МАЪМУРИЙ ХУҚУК АСОСЛАРИ
• «Маъмурий хуқуқ» тушунчаси
• Маъмурий-хуқуқий нормалар
• Маъмурий-хуқуқий муносабатлар ва уларнинг турлари
• Фуқаролар ва ижро этувчи хокимият органлари
• Ижро этувчи хокимиятнинг хусусиятлари
• Вазирлар Махкамаси — Ўзбекистон Республикасининг хукумати
• Ўзбекистон Республикаси ижро этувчи хокимиятининг марказий органлари
• Маъмурий мажбурлов, унинг хусусиятлари ва турлари
• Маъмурий жавобгарлик ва унинг хусусиятлари
• Жиноятлар ва маъмурий хуқуқбузарликларни фаркловчи юридик мезонлар
• Маъмурий хуқуқбузарлик тушунчаси
• Маъмурий жазо ва унинг турлари
• Маъмурий қонунчилик
«МАЪМУРИЙ ХУҚУҚ» ТУШУНЧАСИ
Маъмурий хукуқ — конституциявий, фуқаролик ва жиноят хуқуқлари билан бир каторда — хуқуқнинг асосий тармокларига киради.
«Маъмурият» сузи лотин тилида бошқариш маъносини билдиради. Шу боис маъмурий хукуқ купинча бошқарув хуқуқи ёки бошқаришга оид хуқуқ деб таърифланади.
Хуқуқ тармокдари бир-бирларидан, аввало, хуқуқда бошқарув предмети ва усули билан фарқ килади. Маъмурий хукуқ Ўзбекистон Республикамиз хуқуқий тизимининг мустақил тармоги сифатида ижтимоий муносабатларнинг махсус гурухни тартибга солишга хизмат килади. Ушбу муносабатларнинг асосий хусусияти шундаки, улар давлат бошқаруви сохасида, яъни Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи хокимиятнинг ташкил этилиши ва амал килиши муносабати билан юзага келади, ривожланади ва тухтатилади. Уз хусусиятига кура хилма-хил булган бундай муносабатлар маъмурий хуқуқнинг предметини ташкил килади.
Ушбу ижтимоий муносабатлар давлат бошқаруви фаолияти билан бевосита богланган, шу боис умумлаштирилган холда бошқарув муносабатлари деб аталади.
Маъмурий хукуқ — ижро этувчи хокимиятнинг ташкил килиниши ва амал килиши жараёнида, кенгроқ маънода, давлат бошқаруви фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи хуқуқий нормалар мажмуи. Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси туррисида»ги қонунда ифодаланган маъмурий хукуқ нормалари хукуматнинг шаклланиши ва ташкил этилиши тартибини, ваколатлари, кайси ташкилотга хисобдор эканлиги ва масъулиятини, давлатнинг бошқа органлари билан ўзаро муносабатини белгилаб беради.
Маъмурий хукуқ уз предмети доирасида, биринчи навбатда, ижро этувчи хокимият субъектларининг ташкил этилиши ва фаолиятини уларнинг конституциявий вазифаларига, шунингдек, тартибга солинадиган бошқарув муносабатларининг барча иштирокчилари хулқ-атворига тула мос келадиган муайян хуқуқий режимни яратади. Маъмурий хуқуқлинг регулятив (тартибга солувчи) функцияси ана шундан иборат.
Шу билан бирга, маъмурий хуқуқ, яна бир мухим функцияни, яъни бошқарув муносабатларини тартибга соладиган хуқуқий режимга риоя этилишини хам, тарафларининг қонуний хукуқ ва манфаатлари химоя килинишини хам таъминловчи хуқуқни мухофаза қилиш (юрисдикция) функциясини бажаради.
Маъмурий-хуқуқий бошқарув бу уринда, биринчи навбатда, кузатиш, назорат қилиш, контроль (ички назорат) ёрдамида амалга оширилади. Албатта, хуқуқий тартибга хавф тугилган ёки айрим фуқаролар хукуқбузарлик содир этган холларда ижро этувчи хокимият органлари айбдор шахсларга нисбатан тегишли маъмурий мажбурлов чораларини куллайдилар.
Ижро этувчи хокимият органларининг асосий вазифалари жамоат тартибини мухрфаза килиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек, инсон хамда фуқаронинг хукуқ ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига жиноий хамда бошқа турдаги гайриқонуний тажовузларнинг олдини олиш ва уларни тухтатиб қолишдан иборат.
Маърий хукуқ — хуқуқнинг инсон хулқ-атворини тартибга соладиган тармоги булиб, хар кандай бошқа тармоқ сингари, муайян тартибга солинган юридик нормалардан иборат. Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларида майда безорилик учун жавобгарлик курсатилган булиб, шу орқали фуқароларнинг қонунга мос хулқ-атворлари белгилаб берилган.
Маъмурий-хуқуқий нормалар турли субъектларнинг — нафакат фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг хулқ-атворини, балки бошқарув органларининг хам — фаолият тартибини белгилаб беради.
МАЪМУРИЙ-ХУҚУҚИЙ НОРМАЛАР
Маъмурий-хуқуқий нормаларни давлат урнатади. Улар одамларнинг хар бир нормада ифодаланган лозим тарздаги одоб моделига мос келадиган хатти-харакатларини йуналтиришга хизмат киладиган оддийгина хулқ-атвор коидалари эмас, балки хокимият курсатмаларидир.
Маъмурий-хуқуқий нормалар бевосита давлат боищаруви сохасида фаолият курсатувчи хамда у ёки бу хажмдаги вазифаларни бажарувчи (масалан, вилоят хокимлиги) ёхуд уз харакатлари билан ушбу соха манфаатларига дахл килувчи (масалан, жамоат бирлашмалари, фуқаролар) барча шахслар ва ташкилотлар риоя этиши шарт булган, яъни хуқуқий давлат манфаатларига мос келувчи хатти-харакатнинг у ёки бу вариантини белгилаб беради. Лозим тарздаги хулқ-атвор кайси харакатларни содир этиш мумкин (рухсат этиладиган хатти-харакатлар), кайсиларидан узни тийиш керак (такиклар), кайсиларини бажариш зарур (курсатмалар) эканлигини курсатишни тақозо этади. Инсон хулқ-атворига бошқарув таъсирини курсатишнинг мохияти ана шунда намоён булади.
Бунда маъмурий-хуқуқий нормаларнинг мухим хусусиятига эътиборни қаратиш керак. Ушбу нормалар, аввало, ижро этувчи хокимият (давлат бошқаруви) субъектларига қаратилган юридик мажбурий хулқ-атвор коидаларига эга.
Шунга қарамай, уларнинг бошқарув таъсири остида юзага келадиган хуқуқий муносабатлар хар қандай хуқуқий муносабатларга хос булган бундай муносабатлар иштирокчиларининг бурч ва хуқуқлари мослиги, уларнинг хокимият иродаси каратилган шахслар манфаатларини таъминлашга йуналганлиги каби сифатлардан махрум булмайди. Хуқуқий норма таъсирида юзага келган субъектларнинг ўзаро хукуқ ва мажбуриятлари маъмурий-хуқуқий муносабатларни келтириб чиқаради.
МАЪМУРИЙ-ХУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Маъмурий-хуқуқий муносабат деганда, маъмурий-хуқуқий норма билан тартибга солинган, тарафлар маъмурий-хуқуқий нормалар воситасида урнатилган хамда кафолатланган ўзаро мажбуриятлар ва хуқуқлар эгаси булиб майдонга чиқадиган бошқарув сохасидаги ижтимоий муносабатлар тушунилади.
Маъмурий-хуқуқий муносабатлар турли мезонлар буйича таснифланади. Уларга, аввало, ижро этувчи хокимият субъектларининг у ёки бу объектга бошқарув ёки тартибга солиш хусусиятига эга булган таъсир курсатишидан иборат юридик имконияти киради.
Юридик хусусиятига кура, маъмурий-хуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари вертикал ва горизонтал хуқуқий муносабатларга ажратилади.
Вертикал хуқуқий муносабатлар маъмурий-хуқуқий бошқарувнинг хамда субъект ва объект уртасида юзага келадиган давлат бошқарув фаолияти учун хос булган субординация алокаларининг мохиятини энг куп даражада акс эттиради. Одатда хокимият муносабатлари деб аталадиган муносабатлар айнан шу муносабатлардир.
Горизонтал хуқуқий муносабатлар деганда, тарафлар амалда ва юридик жихатдан тенг хуқуқди буладиган муносабатлар тушунилади. Бинобарин, уларда бир тарафнинг бошқа тараф учун бажарилиши мажбурий булган юридик хокимият курсатмалари булмайди.
Иштирокчиларнинг таркибига кура, хуқуқий муносабатлар аппарат ичкарисидаги ва ташкарисидаги муносабатларга булинади. Биринчи холда мавжуд булиши шарт булган (мажбурий) субъект (маъмурий хокимият эгаси, аппаратини) аппаратнинг боғлиқ бугинлари (органлар, хизматчилар ва бошқалар) билан муносабатга киришади. Ушбу хуқуқий муносабатлар ижро этувчи хокимият органлари тизимини, органлар ва хизматчиларнинг ваколатларини, уларнинг ўзаро муносабатларини, аппарат ичидаги ишлар шакли ва усулларини белгиловчи маъмурий-хуқуқий нормаларга асосланади. Иккинчи холда, мажбурий субъект фуқаролар, давлатга қарашли булмаган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалар билан хамкорлик килади.
ФУҚАРОЛАР ВА ИЖРО ЭТУВЧИ ХОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ
Ижро этувчи хокимият органлари билан фуқаролар уртасидаги муносабатларни алохида гурухга ажратиш мумкин.
Маъмурий хуқуқда фуқароларнинг хуқуқдарини мустахкамловчи ва уларнинг бошқарув органлари билан муносабатларини тартибга солувчи нормалар етарлича катта урин эгаллайди. Субъектларини бошқарув органлари (мансабдор шахслар) ва фуқаролар ташкил этадиган муносабатлар хуқуқий воқеликдаги энг анъанавий муносабатлардир. Хар қандай фуқаро уз хаёти мобайнида маъмурий, хукуқни мухофаза килувчи муассасалар ва уларнинг мансабдор шахслари билан, транспорт ва алока органлари билан, солиқ органлари, паспорт идораси, божхона хизмати, ижтимоий химоя ва бошқа идораларнинг ходимлари билан маъмурий-хуқуқий муносабатларга киришади.
Фуқаролар уртасидаги муносабатлар маъмурий-хуқуқий муносабатларнинг алохида гурухини ташкил килади. Фуқаролар уртасидаги купгина муносабатлар маъмурий-хуқуқий нормалар билан тартибга солинганлиги учун маъмурий-хуқуқий муносабатларга киради. Ушбу муносабатлар купроқ жамоат тартиби, фуқаролар хукуқ ва эркинликларини химоя килиш сохаларида юзага келади хамда қонунчилик фукдроларга жамоат жойларидаги ўзаро муносабатларини мустакил равишда, бошқаларнинг хукуқ ва манфаатларига риоя этган холда тартибга солиш мажбуриятини.
ИЖРО ЭТУВЧИ ХОКИМИЯТНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ижро этувчи хокимиятнинг хусусиятларига қуйидагилар киради:
1) ижро этувчи хокимият Ўзбекистан Республикаси ягона давлат хокимиятининг қонун чикарувчи ва суд хокимияти билан якиндан алокада булган нисбатан мустакил тармоғи (тури, куриниши)дир;
2) ягона давлат хокимиятининг куриниши булган ижро этувчи хокимият хозирги вактда ижро этувчи органлар деб номланадиган, амалда эса давлат бошқаруви органлари булган давлат аппаратининг махсус бугинлари фаолиятида реал хусусият касб этади;
3) ижро этувчи хокимият давлат бошқаруви органлари тизимида намоён булади, уларга республика хукумати, вазирликлар, давлат кумиталари ва идоралари, махаллий ижро этувчи органлар, давлат муассасалари ва корхоналарининг маъмурияти киради;
4) ижро этувчи хокимият замон ва маконда универсал хусусиятга эга, яъни узлуксиз ва инсонлар жамоалари фаолият курсатаётган барча жойларда амалга оширилади. Ижро этувчи хокимият органлари мазмуни буйича ижро этувчи ва курсатма берувчи фаолиятни амалга оширади. Қонунга мувофиқ, улар давлат ва хокимият ваколатларига, жумладан, хуқуқий хужжатлар чикариш ва уларни амалга ошириш ваколатларига эга. Умуман олганда, ушбу органлар мустакил равишда қонун хужжатлари чикариш, уларни куллаш хамда хуқуқни мухофаза килишдан иборат кенг доирадаги ваколатларга эгадирлар.
Ижро этувчи хокимият органлари фаолиятининг қонун асосида булиши хусу-сиятига эгалиги уларнинг хуқуқий холатидаги энг мухим жихатдир. Улар узларининг барча шаклдаги фаолиятида Конституция, қонунларнинг талабларига катъий риоя этишлари, уларни бажаришлари ва уз ваколатлари доирасида бошқаларнинг бажаришларини таъминлашга ёрдам беришлари керак;
5) ижро этувчи хокимият давлат хизмати оркали амалга оширилади. Давлат хизмати деганда, фуқароларнинг давлат органларидаги давлат бошқарувини амалга оширишга каратилган профессионал фаолияти тушунилади. Ижро этувчи хокимият органлари муайян булинмалар (булим, бошқармалар)дан ташкил топади. Уларнинг хар бири хизматчилар эгаллаб турган лавозимлар йигиндисидан иборатдир;
6) ижро этувчи хокимиятнинг мухим жихати — унинг бевосита кул остида улкан ресурслар, яъни хуқуқий, ахборот, иктисодий, техникавий, мафкуравий, ташкилий ресурсларнинг мавжудлиги ёки унинг предметли хусусиятидир. Ижро этувчи хокимият кулида давлатнинг амаддаги кудрати жамланган. У улкан худудлар, куплаб одамлар, ресурсларга таянади, хизматдаги лавозим буйича кутаришлар ва Рағбатлантиришлар воситаларидан фойдаланади. Бундан ташқари, ижро этувчи хокимият органларининг бевосита кул остида Куролли Кучлар, чунончи, армия, милиция, миллий хавфсизлик хизмати мавжуд.
ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУКУМАТИ
Вазирлар Махкамаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг Хукумати ижро этувчи хокимият ваколатларини амалга оширади, ижро органлари тизимига бошчилик килади ва уларнинг фаолиятига рахбарлик килади. Унинг хуқуқий холати асослари, таркиби, шаклланиш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (20-боб), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тўғрисидаги 1993 йил 6 май қонуни ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатлар билан белгиланган.
Вазирлар Махкамасининг раиси Конституцияга мувофик Ўзбекистон Республикасининг Президентидир. Вазирлар Махкамасининг раиси Ўзбекистон Республикаси хукуматининг фаолиятига рахбарлик килади хамда унинг уз ваколатларини самарали амалга ошириши учун чоралар куради.
Хукуматни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи уринбосари ва уринбосарлари, вазирлар, Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталарининг раислари, бошқа давлат ва хужалик бошқарув органларининг рахбарлари таркибида Республика Президенти шакллантиради ва Олий Мажлис тасдиклайди (Вазирлар Махкамаси тўғрисидаги қонуннинг 4-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини Президент парламентнинг розилиги билан тайинлайди. Хукуматнинг бошқа аъзоларини хам Президент тайинлайди. Бош вазир Вазирлар Махкамасининг ишини ташкил этади, уринбосарлари уртасида вазифаларни таксимлайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириги буйича Халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси хукуматининг вакили булиб катнашади хамда хукуматлараро шартномалар ва битимларни имзо-лайди, давлат ва хужалик бошқаруви масалалари буйича қарорлар қабул килади, Вазирлар Махкамаси раисининг топшириги буйича хукумат фаолиятини ташкил килиш ва унга рахбарлик килиш билан боглик бошқа функцияларни бажаради (Вазирлар Махкамаси тўғрисидаги қонуннинг 15-моддаси).
Хукумат аъзолари бошқа хак туланадиган лавозимларни эгаллай ёки тадбиркорлик фаолияти билан шугуллана олмайдилар. Хукумат аъзолари айни бир вактда вакиллик органининг депутата була олмайдилар.
Хукумат фаолияти амалда жамият хаётининг барча томонларини камраб олади. Унинг фаолиятидаги асосий йуналишлар (функциялари) Конституциянинг 98-моддасида белгиланган. Хукумат:
— Ўзбекистон Республикаси иктисодий ва ижтимоий ривожланишининг асосий йуналишларини ишлаб чикади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил килади;
— Олий Мажлисга Ўзбекистон Республикаси бюджетининг асосий курсат-кичларини ва унинг бажарилиши хакидаги хисоботни такдим этади, бюджетнинг бажарилишини таъминлайди;
— Олий Мажлисга қонунларнинг лойихаларини киритади ва қонунларнинг бажарилишини таъминлайди;
— қонунчилик ташаббуси хуқуқини амалга оширади;
— вазирликлар, давлат қўмиталари хамда бошқа марказий ва махаллий ижро этувчи органларнинг хамкорлигини таъминлайди;
— вилоятлар ва Тошкент шахри хокимларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келувчи қарорлари ва фармойишларини бекор килади ёки амал килишини тухтатиб куяди;
— зиммасига Конституция, қонунлар ва Президент фармонлари билан юкла-тилган бошқа функцияларни бажаради.
Хукумат Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Президент фармонлари, бошқа норматив хуқуқий хужжатлар асосида ва уларни бажариш максадида Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва Фуқаролар учун бажарилиши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар чикаради.
Президент хукумат мажлисида раислик килиш хуқуқига эга.
Хукумат Президент ваколатлари муддати доирасида амал килади хамда янги сайланган Олий Мажлис олдида уз ваколатларини топширади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖРО ЭТУВЧИ ХОКИМИЯТИНИНГ МАРКАЗИЙ ОРГАНЛАРИ
Ижро этувчи хокимият органлари таркибига хукумат билан бир қаторда махсус ваколатли давлат органлари — тармоқ ёки тармоқлараро функцияларни бажарувчи органлар киради. Уларнинг тузилишини Республика Президенти белгилайди.
Хозирги вактда Ўзбекистонда ижро этувчи хокимият марказий органларининг ташкилий хуқуқий шаклларига қуйидагилар киради:
1) вазирликлар;
2) давлат қўмиталари;
3) қўмиталар, департаментлар, агентликлар, шунингдек, республика вазирликлари, давлат қўмиталари кошидаги бошқа давлат бошқарув органлари (умумлаштирилган холда улар идоралар деб аталади);
4) қўмита, бош бошқарма, комиссия, агентлик ва хукумат таркибига кирмайдиган бошқа республика давлат бошқарув органлари.
Ижро этувчи хокимиятнинг барча марказий органлари хукуматга карашлидир. Хукумат вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа марказий ва махаллий ижро органларининг хамкорлигини таъминлайди.
Вазирлар Махкамаси вилоятлар ва Тошкент шахри хокимларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келувчи қарорлари ва фармойишларини бекор килади ёки тухтатиб куяди.
Вазирлар Махкамаси хукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органларнинг рахбарларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади, шунингдек, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, хукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органлар рахбарларининг такдимномасига мувофик, республика идораларининг рахбарларини ва уларнинг уринбосарларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва марказий ижро этувчи органлар фаолиятининг хуқуқдш асосини, республика қонунлари билан бир қаторда, Президент ва хукуматнинг норматив-хуқуқий хужжатлари, махсус низомлар ташкил килади.
Уларнинг хар бири тўғрисидаги низомни Вазирлар Махкамаси тасдиклайди. Хукумат, шунингдек, республика идораларининг фаолият сохаси, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ижро этувчи хокимятининг марказий органлари уз функциялари ва ваколат-ларининг табиатига кура, муайян хусусиятларга эга.
Вазирлик — республиканинг марказий ижро этувчи органи булиб, давлат бошқарувининг тегишли тармоқ (соха)сига рахбарлик килади, шунингдек, қонунда белгиланган доирада тармоқлараро мувофиклаштиришни амалга оширади.
Давлат қўмитаси — республиканинг марказий ижро этувчи органи булиб, давлат бошқарувининг тегишли тармоқлари (сохаларида) ягона давлат сиёсатини утказади ва ушбу максадда қонунга кура тармоқлараро мувофикдаштиришни амалга оширади.
Вазир ёки давлат қўмитасининг раиси уз лавозимига кура хукумат таркибига киради, давлат бошқарувининг тегишли тармоги (сохаси)нинг самарали ишлашини таъминлайди, узлари рахбарлик килаётган тармоқ (соха)нинг ахволи ва ривожланиши, қонунлар хамда Президент ва хукумат хужжатларининг бажарилиши учун жавобгар булади.
Вазир ёки давлат қўмитасининг раиси хузурида маслахат берувчи ва кенгашувчи орган — вазирлик, давлат қўмитасининг хайъати ташкил этилади.
Вазирлик ёки давлат қўмитаси чикарадиган қарор вазирнинг буйруги билан хамда давлат қўмитасининг раиси имзолайдиган қарор билан расмийлаштирилади.
Республиканинг хукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органи уз ваколатига кирувчи масалалар буйича тармоқлараро мувофикдаштиришни, шунингдек, бошқа махсус ижро этиш ва рухсат бериш функцияларини амалга оширади.
Идора республика вазирлиги ёки давлат қўмитасининг ваколатлари доирасида мустакил равишда махсус ижро этувчи хамда назорат функцияларини амалга оширади, шунингдек, тармоқлараро мувофиклаштириш вазифасини ёхуд давлат бошқаруви тармоқчаси (сохаси)га рахбарлик килади.
МАЪМУРИЙ МАЖБУРЛОВ, УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
Маъмурий мажбурлов маъмурий хокимиятни амалга оширишдан иборат махсус ваколатлар берилган ижро этувчи органлар (мансабдор шахслар)нинг одамларни хуқуқий курсатмаларни бажаришга мажбур кллиш, хуқуқбузарлик содир этилган такдирда эса — уларга маъмурий жазо чорасини куриш буйича ташкилий, жисмоний ва рухий таъсир курсатишини билдиради.
Маъмурий мажбурлов давлат мажбурловининг турларидан бири булиб, асосан давлат бошқаруви сохасида хуқуқий тартибни таъминлаш ва мухофаза этишнинг охирги чораси сифатида кулланилади, яъни жазолаш функциясини бажаради. Бирок унинг вазифалари шулар билан чекланмайди. Айни пайтда хуқуқий мухофаза килиш максадида маъмурий мажбурлов чоралари бошқача вазифаларни хам бажаради, яъни нафакат (интизомий ва маъмурий) хуқуқбузарликлар учун жазо сифатида, балки уларнинг олдини олиш ва уларни тухтатиб колиш учун хам кулланилади. Шундай килиб, улар жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлайди.
Маъмурий мажбурловга суддан ташкаридаги тартиб хос, яъни мажбурлов (ишни тухтатиб куйиш, гайриқонуний тарзда олинган нарсаларни олиб куйиш, жарима солиш ва бошқа) чоралар тегишли ижро этувчи органлар (мансабдор шахслар) — ички ишлар органлари, назорат-текширув органлари, маъмурий комиссиялар ва бошқалар), яъни ушбу чораларни уз фаолиятида судга мурожаат этмай туриб бевосита куллайдиган органларнинг ваколатларига киритилган. Бирок Ўзбекистан Республикаси қонунларида назарда тутилган холларда маъмурий мажбурлов чораларининг айримларини судлар (судьялар) куллайдилар. Чунончи, бу маъмурий хуқуқбузарлик, масалан, майда безорилик учун энг каттик маъмурий жазоларни куллаш холларига тааллукли. Маъмурий чоралар нафакат алохида шахсларга, балки ташкилотларга нисбатан хам кулланилади. Маъмурий мажбурлов — ижро этувчи орган (мансабдор шахс)нинг қонунга асосланган ва ундан келиб чикадиган хамда жамоат тартибини саклашга, жамоат хавфсизлигини, Фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлашга каратилган фаолиятидир.
Маъмурий мажбурлов чоралари хилма-хилдир. Уларни, максадига кура, турт гурухга булиш мумкин:
1) маъмурий олдини олиш чоралари;
2) маъмурий чеклаш чоралари;
3) маъмурий тиклаш чоралари;
4) маъмурий жавобгарлик чоралари.
Маъмурий олдини олиш чоралари мажбурлов тусига эга булиб, бахтсиз ходисалар, табиий офатлар бўлганда юз бериш эхтимоли бўлган хуқуқбузарликларнинг олдини олиш максадида кулланилади. Купинча улардан Фуқаролар хаёти ва соглигига нисбатан тугилиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланилади.
Маъмурий олдини олиш чоралари хуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олади. Бундай чоралар хилма-хил булиб, улар орасида энг куп таркалганлари қуйидагилардир:
— контроль ва назорат текширувлари;
— ашёларни куздан кечириш ва шахсни курикдан утказиш (божхона, ички ишлар ходимлари амалга оширадилар);
— инсоннинг шахсини тасдикдовчи хужжатларини текшириш;
— маъмурий назорат;
— карантин жорий килиш (эпидемия ва эпизоотиялар чогада);
— жамоат хавфсизлигига тахдид тугилганда транспорт ва пиёдалар харакатини тухтатиш;
— шахсларнинг тиббий холатини ва умумий овкатланиш корхоналарининг санитария холатини гувохлантириш;
— мулк реквизицияси (реквизиция — маълум муддатга мажбурий олиб куйиш);
— давлат чегарасининг муайян қисмини ёпиб куйиш ва х.к.
Бу ва бошқа чораларни куллаш қонун хужжатлари билан катьий тартибга солинган.
Маъмурий чеклаш чоралари гайриқонуний харакатни мажбурий тартибда тухтатиш ва уларнинг зарарли оқибатларининг олдини олиш зарур бўлган холларда кулланилади. Улар хам хилма-хил булиб турли ижро этувчи органлар (мансабдор шахслар) томонидан кулланилади.
Уларга қуйидагилар киради:
— қонунга хилоф хатти-харакатларни тухтатиш талаби (масалан, ички ишлар органлари ходимлари, Фуқаролар ва мансабдор шахслардан маъмурий хуқуқбузарликлар содир этишни тухтатишни талаб килишга хаклидирлар);
— хуқуқбузарни ушлаб келтириш;
— курол ишлатиш (масалан, хайдовчи одамларнинг соглиги ва хаёти учун хақиқий хавф тугдираётган булса, транспорт воситасини тухтатиш учун);
— атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар билан огриган шахсларни мажбурий даволаш;
— техник холати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воси-таларидан фойдаланишни такикдаш;
— корхона ва ташкилотлар барча учун мажбурий у ёки бу кридаларни бузган такдирда уларнинг фаолиятини тухтатиш ёхуд тугатиш ва хоказо.
Маъмурий-тикловчи чоралар ашёларнинг аввалги холатини тиклаш, етказилган зарарни крплаш максадида кулланилади. Шу боис ушбу чораларнинг тури ва микдори хуқуқбузар етказган зарар хусусиятига ва микдорига ботик. Уларга қуйидагилар киради:
— рухсат сурамай курилган бинолар ва иншоотларни бузиб ташлаш;
— берухсат эгаллаб олинган турар жойдан кучириб юбориш;
— ташкилотлардан қонунга хилоф тарзда эгалланган нарсаларни олиб куйиш;
— вояга етмаган фарзанди етказган зарарни унинг ота-онасидан ундириш ва хоказо.
Маъмурий жавобгарлик чоралари ваколатли орган ёки мансабдор шахснинг маъмурий хуқуқбузарликлар содир этган шахсларга маъмурий жазо куллашида ифодаланади.
МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Маъмурий жавобгарлик — жавобгарликнинг барча белгилари хос бўлган юридик жавобгарликнинг махсус тури.
Айни пайтда қонунда жавобгарликнинг айнан шу турига хос бўлган аломатлари белгиланган ва улардан ижро этувчи хокимият органлари етарлича куп фойдаланадилар.
Маъмурий жавобгарлик — ижро этувчи ва суд хокимиятжинг махсус ваколатли органлари ва мансабдор шахслари айбдорга белгилайдиган маъмурий жазолар тизими.
Маъмурий жавобгарликни куллаш учун асос вазифасини маъмурий хуқуқбузарлик бажаради. Маъмурий хуқуқбузарлик деб жамоат ёки давлат тартибига, давлатнинг ёки шахснинг мулкига, Фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларига тажовуз киладиган хамда содир этилгани учун қонунда маъмурий жавобгарлик назарда тутилган гайриқонуний, айбли (касддан ёки эхтиётсизлик оркасида содир этилган) харакат ёки харакатсизликка айтилади. Маъмурий хуқуқбузарликлар, худди жино-ятлар каби, жамият учун хавфлидир, улардан факат ушбу хавф даражаси билангина фарк килади.
Маъмурий хуқуқбузарлик содир этилган пайтга келиб 16 ёшга тулган шахслар маъмурий жавобгарлик субъектлари булиши мумкин. Маъмурий хуқуқбузарликларни содир этган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар ишлари буйича комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар кулланилади.
Мансабдор шахслар, яъни хокимият қарорлари чикаришга ваколати бўлган рахбарлар хам хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Бунда мансабдор шахслар нафакдт узларининг, балки кул остидаги уларга буйсунувчи ва тегишли коидаларни бузган ходимларнинг хам харакатлари ёки харакатсизликлари учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарликлари уларга нисбатан улар хизмат буйича бевосита буйсунмайдиган органларнинг маъмурий-хуқуқий чора куллашини англатади. Масалан, ёнтн назорати органлари ёнгин хавфсизлиги коидаларини бузганлиги учун корхона рахбарига маъмурий жарима солади.
ЖИНОЯТЛАР ВА МАЪМУРИЙ ХУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ФАРҚЛОВЧИ ЮРИДИК МЕЗОНЛАР
Ушбу масаланинг амалий ахамияти шундаки, хуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик улар уз табиатига кура амалдаги қонунларга мувофик жиноий жавобгарликка олиб келмаган такдирда кулланилади.
Маъмурий жавобгарликнинг асосий хусусиятларига қуйидагилар киради:
1) маъмурий жавобгарликни қонун хам, маъмурий хуқуқбузарликлар тўғрисидаги нормалар хам белгилайди. Ундан фаркли равишда, жиноий жавобгарлик факат қонунлар билан белгиланади;
2) маъмурий жавобгарлик учун — маъмурий хуқуқбузарлик, жиноий жавобгарлик учун эса — жиноят содир этилиши асос булиб хизмат килади;
3) маъмурий жавобгарликка 16 ёшга тулган акли расо шахс тортилиши мумкин, жиноий жавобгарликка эса 14—16 ёшдан, айрим жиноятлар учун 13 ёшдан хам жазога тортиш мумкин. Маъмурий жавобгарлик субъектлари Фуқаролар, мансабдор шахслар, вояга етмаганлар ва бошқалар булиши мумкин;
4) маъмурий хуқуқбузарлик учун — маъмурий жазо, жиноят учун эса жиноий жазо кулланилади;
5) маъмурий жазони ижро этувчи хокимиятнинг кенг доирадаги ваколатли органлари ва мансабдор шахслари, Фуқароларнинг узини узи бошқариш органлари хамда судлар (судьялар) куллайдилар, жиноий жазони эса факат суд куллайди;
6) маъмурий жазони органлар ва мансабдор шахслар узларига буйсунмайдиган хуқуқбузарларга нисбатан куллайдилар;
7) маъмурий жазони кудлат судланганликни ва ишдан бушатишни келтириб чикармайди. Ушбу жазо кулланилган шахс белгиланган муддат давомида маъмурий жазога тортилган деб хисобланади;
8) маъмурий жавобгарлик чоралари маъмурий хуқуқбузарликка доир ишларни юритишни тартибга солувчи қонунларга мувофик кулланилади. Жиноят ишлари жиноят-процессуал қонунларга мувофик кўриб чикилади.
МАЪМУРИЙ ХУҚУҚБУЗАРЛИК ТУШУНЧАСИ
Маъмурий жавобгарликни куллаш учун асос булиб маъмурий хуқуқбузарлик хизмат килади. Маъмурий хуқуқбузарлик деганда, қонун хужжатларига биноан, маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, Фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз килувчи, гайриқонуний, айбли (касддан ёки эхтиётсизлик оркасида) содир этилган харакат ёки харакатсизлик тушунилади. Маъмурий хуқуқбузарликлар жиноятлардан ушбу хавф даражаси билангина фарк килади.
Маъмурий хуқуқбузарликнинг асосий белгилари қуйидагилардир:
1) жамиятга карши хусусияти;
2) гайриқонунийлиги;
3) айблилиги;
4) килмишнинг жазога лойиклиги.
Маъмурий хуқуқбузарлик таркибини норматив-хуқуқий хужжатлар билан мус-тахкамланган ва мавжудлиги маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган белгилар (элементлар) мажмуи ташкил килади.
Маъмурий хуқуқбузарлик таркибининг белгилари (элементлари) қуйидагилардан иборат:
1) объект;
2) объектив томон;
3) субъект;
4) субъектив томон.
Маъмурий хуқуқбузарликнинг объектиш қонун нормалари билан тартибга солинган ва маъмурий жавобгарлик чоралари билан мухофаза этиладиган ижтимоий муносабатлар ташкил килади.
Объектив томон маъмурий хуқуқ билан такикданган харакат ёки харакатсиз-ликдан иборат.
Маъмурий хуқуқбузарликнинг субъектлари сифатида жисмоний шахслар хамда мансабдор шахслар тан олинади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда умумий шаклда маъмурий жавобгарликка маъмурий хуқуқбузарлик содир этган пайтида 16 ёшга тулган ва муомала лаёкатига эга бўлган шахслар тортилиши белгилаб куйилган.
Маъмурий хуқуқбузарликнинг субъектив томони субъектнинг гайрихуқуқий харакат ёки харакатсизликка ва унинг оқибатларига рухий муносабатидан иборат. У касд ёки эхтиётсизлик шаклида ифодаланиши мумкин.
Маъмурий хуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлгандагина уни содир этган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бундай юридик мезонлар жиноят ва маъмурий қонунларда белгиланган. Масалан, қонунда кандай холларда давлат мулкини майда талон-тарож килиш маъмурий хуқуқбузарлик, кандай холларда эса жиноят булиши курсатилган. Муайян жиноятларнинг субъекти деб 14 ёшга тулган шахслар тан олинади, маъмурий хуқуқбузарлик субъектлари эса факат 16 ёшга тулган шахслар булиши мумкин; транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларнинг жабрланувчининг енгил шикастланишига олиб келган йулларда харакатланиш коидаларини бузиши — маъмурий хуқуқбузарлик деб, жабрланувчининг улимига ёки оғир шикастланишига олиб келган айни уша харакатлар эса — жиноят деб хисобланади.
МАЪМУРИЙ ЖАЗО ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Маъмурий жазо маъмурий хуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси булиб, қуйидаги максадларда кулланилади:
— маъмурий хуқуқбузарликни содир этган шахсни қонунга риоя этиш ва хуқуқ-тартиботни хурмат килиш рухида тарбиялаш;
— унинг янги хуқуқбузарликлар содир этишининг оддини олиш;
— бошқа шахсларнинг хуқуқбузарликлар содир этишининг оддини олиш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасида маъмурий жазонинг қуйидаги турлари белгилаб куйилган:
1) жарима;
2) маъмурий хуқуқбузарлик содир этиш куроли ёки бевосита предмети бўлган нарсани пул эвазига олиб куйиш;
3) маъмурий хуқуқбузарлик содир этиш куроли ёки бевосита предмети бўлган нарсани мусодара килиш;
4) шахсни унга берилган махсус хуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш хуқуқи, ов килиш хуқуқидан) махрум этиш;
5) маъмурий камок.
Маъмурий жазо факат Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланиши мумкин.
Жарима — маъмурий хуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсга белгиланадиган ва давлат фойдасига олинадиган пул ундириш (МЖК 25-моддаси). У деярли барча маъмурий хуқуқбузарликлар учун назарда тутилган ва кенг таркалган жазо чорасидир. Фуқароларга белгиланадиган жариманинг энг куп микдори Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган энг кам иш хакининг 5 бараваридан, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан ортик булиши мумкин эмас.
Хакини тулаш шарти билан олиб куйиш — маъмурий хуқуқбузарликни содир этиш куроли хисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни кейинчалик сотиб юбориш хамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собик эгасига тортиб олинган ашёни сотиш харажатларини чегириб ташланган холда топширишдан иборат (МЖК 26-моддаси).
Мусодара килиш — маъмурий хуқуқбузарликни содир этиш куроли хисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни хакдни туламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига утказишдан иборат (МЖК 27-моддаси).
Махсус хуқуқдан махрум килиш — муайян шахсни унга берилган махсус хуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш хуқуқддан, ов килиш хуқуқидан) махрум килиш чораси булиб, туман (шахар) судининг маъмурий ишлар буйича судьяси томонидан (уч йилгача бўлган муддатга) кулланилади. Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов килиш хуқуқидан махрум килиш чораси кулланилиши мумкин эмас (8-модда).
Маъмурий камок камдан-кам холларда маъмурий хуқуқбузарликнинг айрим турлари учун 3 суткадан 15 суткагача бўлган муддатга кулланилади. Ушбу жазони туман (шахар) суди (судьяси) куллайди. Маъмурий кдмок хомиладор аёлларга, 3 ёшгача бўлган болалари бор аёлларга, 14 ёшгача бўлган болаларини якка узи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тулмаган шахсларга, I ва II гурух ноғиронларига нисбатан кулланилиши мумкин эмас.
Маъмурий жазо хакидаги иш буйича чикарилган қарор юзасидан юкори турувчи орган (говори турувчи мансабдор шахс)га ёки судга шикоят кдлиниши мумкин.
Маъмурий жазо — хуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган хуқуқбузарликлар учун эса — хуқуқбузарлик аникданган кундан бошлаб 2 ойдан кечиктирмай кулланилиши мумкин (МЖК 36-модда).
Башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони уташ муддати тугаган кундан бошлаб 1 йил мобайнида маъмурий хуқуқбузарлик содир этмаган булса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган, деб хдеобланади (МЖК 37-модда).
Маъмурий жазони куллаш хуқуқига бунинг учун ваколатли бўлган бир қатор органлар ва мансабдор шахслар эга. Уларнинг тулик руйхати маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда берилган. Уларга туман (шахар) судининг маъмурий ишлар буйича судьялари; хужалик судининг судьялари; маъмурий комиссиялар;
туман (шахар) вояга етмаганлар ишлари билан шугулланувчи комиссиялар; ички ишлар органлари ва бошқа давлат инспекцияси органлари (мансабдор шахслари), солик, божхона, давлат санитария назорати органлари киради.
Қонунда назарда тутилган айрим махсус холларда, масалан, майда безорилик, оз микдорда талон-тарож килиш ва бошқалар учун маъмурий жазо куллаш хуқуқи туман (шахар) судлари (судьялари)га берилган.
Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сузлар билан сукиниш, Фуқароларга хакоратомуз шилкдмлик килиш хамда жамоат тартибини ва Фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-харакатларда ифодалан-ган жамиятда юриш-туриш коидаларини касддан менсимаслик энг кам иш хакининг 3 бараваридан 5 бараваригача микдорда жарима солишга ёки 15 суткага-ча муддатга маъмурий камокда олишга сабаб булади (МЖК 183-модда). Майда безориликка доир ишлар одатда суд тартибида, вояга етмаганларга нисбатан эса — махаллий ижроия органлари кошидаги вояга етмаганлар (16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар) ишлари билан шугулланувчи комиссияларда кўриб чикилади.
Узгалар мулкини талон-тарож килиш, ушбу талон-тарож кдпинган нарса кдймати белгиланган энг кам иш хакининг беш бараваридан ошмаса, оз микдорда талон-тарож килиш хисобланади. Мулкчилик шаклидан кдтьи назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини угирлаш, узлаштириш, растрата килиш, мансаб лавозимини суиистеъмол килиш ёки фирибгарлик йули билан оз микдорда талон-тарож килиш энг кам иш хакининг 1 бараваридан 3 бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади (МЖК 61-модда).
МАЪМУРИЙ ҚОНУНЧИЛИК
Маъмурий қонунчиликни урганиш чогида маъмурий хуқуқбузарликларни тартибга солувчи асосий норматив хужжат Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 1 апредда кучга кирган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси эканлигини ёдда тутиш зарур. Хозирги вактда ушбу кодекс деярли хар йили унга киритилаёт-ган кушимча ва узгартишлар туфайли анча узгарди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг умумий коидаларида маъмурий хуқуқбузарлик содир этган шахс хуқуқбузарлик содир этилган вакт ва жойда амал киладиган қонунлар асосида жавобгарликка тортилиши белгилаб куйилган.
Маъмурий хуқуқбузарлик учун жавобгарликни юмшатувчи ёки бекор килувчи хужжатлар оркага кайтиш кучига эга, яъни улар ушбу хужжатлар чиккунча содир этилган хуқуқбузарликларга хам тааллукдидир. Маъмурий хуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгилайдиган ва уни кучайтирадиган хужжатлар эса оркага кайтиш кучига эга эмас.
«Маъмурий хуқуқбузарлик» тушунчаси нимани англатишини аник билиш мухим. «Маъмурий хуқуқбузарлик» деганда, қонун хужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, Фуқароларнинг хуқуқ ва эркин-ликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз килувчи, гайрихуқуқий, айбли (касддан ёки эхтиётсизлик оркасида) содир этилган харакат ёки харакатсизлик тушунилади.
Мазкур кодексда назарда тутилган хуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик ушбу хуқуқбузарликлар уз табиатига кура, амалдаги қонунларга мувофик жиноий жавобгарликка сабаб булмаган такдирда юзага келади. Агар маъмурий хуқуқбузарликни содир этган шахс уз харакати ёки харакатсизлигининг қонунга хилоф эканлигини билган, унинг зарарли оқибатларига илгаридан кузи етган ва уларни онгли равишда истаган, ушбу оқибатларнинг юзага келиши эхтимоллигини билган булса, бундай маъмурий хуқуқбузарлик касддан содир этилган хуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
Агар маъмурий хуқуқбузарлик содир этган шахс уз харакати ёки харакатсизлиги натижасида зарарли оқибатлар юз бериши мумкинлигига илгаридан кузи етган, аммо енгилтаклик билан уларнинг олдини оламан, деб умид килган ёхуд бундай оқибатлар булиши мумкинлигига кузи етиши керак бўлгани холда илгаридан кузи етмаган булса, бундай маъмурий хуқуқбузарлик эхтиётсизлик оркасида содир этилган, деб хисобланади.
Маъмурий жавобгарликка маъмурий хуқуқбузарлик содир этилган пайтда 16 ёшга тулган шахслар тортиладилар.
Таълим олувчилар айникса вояга етмаганларнинг жавобгарлигини урганишлари керак.
Мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини, табиатни, ахолининг соглигини ва бажарилишини таъминлаш узларининг хизмат бурчларига кирадиган бошқа кридаларни амалга ошириш сохасида белгиланган нормаларга риоя этмаслик билан боншк хуқуқбузарликлар содир этилганда юзага келади.
Қонунга хилоф харакат ёки харакатсизлик содир этилган вактда муомалага лаёкатсиз холатда бўлган, яъни уз харакатлари учун жавоб бера олмайдиган ёки сурункали рухий касаллик, рухий фаолиятининг вактинчалик ишдан чикиши, аклий ожизлик ёхуд бошқа касаллик оқибатида уз харакатларини идора кила олмайдиган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Маъмурий жазо чораларининг мохиятини урганиш ва уларнинг турларини билиш зарур. Улар қуйидагилардан иборат:
1) жарима;
2) маъмурий хуқуқбузарликни содир этиш куроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни хакини тулаш шарти билан олиб куйиш;
3) маъмурий хуқуқбузарликни содир этиш куроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара этиш;
4) муайян шахсни унга берилган махсус хуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш, ов килиш хуқуқддан) махрум этиш;
5) маъмурий камокда олиш.
Маъмурий жазога тортиш хусусиятлари, жазога тортишнинг умумий коидалари, маъмурий хуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгилаштирувчи холатлар, маъмурий хуқуқбузарлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи холатлар, жазо муддатларини хисоблаш, жазога тортиш муддатлари, шахс муайян давр утганидан сунг маъмурий жазога тортилмаган деб хисобланадиган муддат, етказилган зарар-ни коплаш мажбуриятини юклаш кабиларни тушуниб олиш мухим.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг турли хил маъмурий хуқуқбузарликлар тавсифи берилган махсус қисмининг мазмуни билан батафсил таниш-ган маъкул. Уларга қуйидагилар киради:
1) Фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларига тажовуз киладиган маъмурий хуқуқбузарликлар;
2) ахоли соглигини сакдаш сохасидаги маъмурий хуқуқбузарликлар; 3) мулкка тажовуз кдгувчи маъмурий хуқуқбузарликлар;
4) табиий мухитни мухофаза кдниш ва табиатдан фойдаланиш сохдсидаги маъмурий хуқуқбузарликлар;
5) саноатдаги, курилишдаги ва иссиклик хамда электр энергиясидан фойдаланиш сохасидаги маъмурий хуқуқбузарликлар;
6) кишлок хужалигидаги маъмурий хуқуқбузарликлар, ветеринария, санитария коидаларини бузиш;
7) транспортдаги, йул хужалиги ва алока сохаларидаги маъмурий хуқуқбузар-ликлар;
8) Фуқароларнинг турар жой хуқуқларига тааллукли, коммунал хизмат ва ободонлаштириш сохасидаги маъмурий хуқуқбузарликлар;
9) савдо, тадбиркорлик ва молия сохалардаги маъмурий хуқуқбузарликлар;
10) одил судловга тажовуз килувчи маъмурий хуқуқбузарликлар;
11) жамоат тартибига тажовуз килувчи маъмурий хуқуқбузарликлар;
12) бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз килувчи хуқуқбузарликлар. Маъмурий хуқуқбузарликларга доир ишларни кўриб чикишга ваколатли бўлган
органларни билиш лозим.
Маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйидаги органлар (мансабдор шахслар) кўриб чикадилар:
1) туман (шахар) судининг маъмурий ишлар буйича судьяси, хужалик судлари;
2) шахарча, кишлок ва овул Фуқароларининг узини узи бошқариш органлари кршидаги маъмурий комиссиялар;
3) вояга етмаганлар ишлари билан шугулланувчи туман (шахар) комиссиялари;
4) ички ишлар (милиция) органлари (мансабдор шахслари), давлат инспекцияси органлари (мансабдор шахслари).
ФУҚАРОЛИК ХУҚУҚИ АСОСЛАРИ
• «Фуқаролик хуқуқи» тушунчаси
• Фуқаровий-хуқуқий муносабатларнинг иштирокчилари
• Мулк хуқуқи
• «Фуқаровий-хуқуқий мажбурият» тушунчаси
• «Ишончнома» ва уни бериш тартиби
• Фуқаровий-хуқуқий жавобгарликнинг умумий тавсифи
• Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик қонунлари
«ФУҚАРОЛИК ХУҚУҚИ» ТУШУНЧАСИ
Фуқаролик хуқуқи Ўзбекистан Республикасининг Фуқаролари, юридик шахслари иштирокидаги мулкий ва шахсий номулкий хамда товар-пул муносабатларини тартибга солиб турувчи нормалар йигиндисидан иборат алохида хуқуқ сохаси булиб, уларнинг юридик тенглиги, мулкий мустакиллиги хамда ирода эркинлигига таянади.
Фуқаролик хуқуқи мулкчилик муносабатларини, иктисодий фаолият ишти-рокчиларининг шартномавий алокаларини (олди-сотди, пудрат, сугурта ва х.к), шунингдек, етказилган зарарни крплаш билан богаик интеллектуал мулк, меросга оид муносабатларни тартибга солади.
Хуқуқнинг хар кандай сохаси каби, Фуқаролик хуқуқининг энг мухим нормалари Ўзбекистоннинг Конституциясида уз ифодасини топган. Чунончи, хар бир давлатда иктисодий муносабатлар негизини моддий неъматларга эгалик хуқуқи ташкил этади.
Ўзбекистон Конституциясида тадбиркорлик хамда қонун томонидан такик-ланмаган бошқа турдаги иктисодий фаолият билан шугулланиш, давлат хокимияти органлари ёки мансабдор шахсларнинг ноқонуний харакатлари (харакатсизлиги) туфайли етказилган зарарнинг давлат томонидан крпланишини талаб этиш хуқуқи каби кридалар мустахдамланган.
Фуқаролик хуқуқи бир канча хуқуқяй институтлар (мулк хуқуқи, мажбурият хуқуқи, шахсий номулкий хуқуқлар, ижод фаолияти натижаларига бўлган хуқуқ, мерос хуқуқи)дан иборат тизимни акс эттиради.
Фуқаролик хуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатлар унинг предметини ташкил этади.
Фуқаролик хуқуқининг методи Фуқаролик хуқуқий муносабатларда катнашувчи тарафларнинг тенглиги, ушбу хуқуқ сохасидаги нормаларнинг купчилиги диспозитив эканлиги (иштирокчилар учун хулк-атвор турини танлашнинг мумкинлиги) низоларни судда, хужалик судида хал этиш оркали тавсифланади.
Фуқаролик хуқуқининг манбалари, уларнинг ахамияти (юридик кучи)га караб, қуйидаги турларга булинади:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунлар;
2) қонун ости хужжатлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фар-монлари, Ўзбекистон Республикаси хукуматининг қарорлари, вазирлик ва таш-килотларнинг буйрук ва йурикномалари;
3) иш муомаласи одатлари, махаллий одат ва анъаналар.
Шундай булсада, «Фуқаролик хуқуқи манбалари» тушунчаси «Фуқаролик қонунлари» тушунчасидан кенгрокдир, зеро Фуқаролик хуқуқига оид муносабатлар нафакат қонунлар, балки қонун ости хужжатлари (масалан, Президент фармонлари, хукумат қарорлари, идоравий хужжатлар ва бошқалар) билан хам тартибга солинади. Фуқаролик хуқуқига оид муносабатларни тартибга солувчи кридалар сирасига иш муомаласи анъаналари киради. Улар ишбилармонлик фаолиятининг бирор-бир сохасида таркиб топган хамда кенг кулланиладиган булиб, бирок қонунда назарда тутилмаган. Улар мазкур муносабатлар иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонун-коидалар хамда шартномага зид булмаслиги керак.
Фуқаролик хуқуқнинг энг мухим хужжати Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён — ФК) хисобланади.
Амалдаги Фуқаролик кодекси иккита (умумий ва махсус) қисмдан иборат.
ФКнинг биринчи (умумий) қисмида Фуқаролик хуқуқи билан тартибга солина-диган хамда бошқа турдаги муносабатлар доирасида алохдда ахамиятга эга бўлган асосий кридалар уз аксини топган. Уларда Фуқаролик қонунларининг асосий тушунча ва принциплари: Фуқаролик хуқуқдарини химоялаш усуллари; Фуқаролик хуқуқи объектлари; Фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг хуқуқий холати; мулкчилик хуқуқи хамда бошқа мулкий хуқуқларнинг юзага келиш асослари хамда уларни амалга ошириш тартиблари; шартнома асосидаги хамда бошқа турдаги мажбуриятларнинг асосий коидалари белгиланган.
Кодекснинг иккинчи (махсус) қисми муайян турдаги шартномалар хамда шарт-номадан ташкари мажбуриятлар: олди-сотди, ижара, пудрат, юк ташиш, карз ва кредит, зарар етказишдан келиб чикадиган мажбуриятлар, муаллифлик, ихтирочилик хамда бошқа алохида хуқуқлар, ворислик хуқуқи ва Халқаро хусусий хуқуқ нормаларини уз ичига олади.
Фуқаролик хуқуқига оид муносабатлар, шунингдек, алохида қонунлар билан хам тартибга солинади. Масалан, «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги, «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва ракрбат тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг хуқуқдарини химоя килиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида», «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида»ги, «Лизинг тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар.
ФУҚАРОВИЙ-ХУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Фуқаролар — Фуқаролик хуқуқ муносабатларининг субъектлари. Фуқаролик хуқуқи мулкий хамда унга чамбарчас боглик бўлган шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. Мазкур муносабатларнинг иштирокчилари (субъектлари)дан бири Фуқаро (жисмоний шахс) хисобланади.
Фуқароларнинг Фуқаролик хуқуқига оид муносабатларда иштирок этишининг энг дастлабки шарти уларнинг хуқуқий лаёкати, яъни Фуқаролик хуқуқи хамда мажбуриятларига эга булиш кобилияти хисобланади.
Хуқуқий лаёкат инсон турилиши биланок вужудга келади, бирок баъзи холларда қонун хали тугилмаган инсон хуқуқдарини хам химоялайди. Масалан, ФКга биноан, жабрланувчининг улими муносабати билан зарарнинг копланишини талаб кушиш хуқуқига жабрланувчининг улимидан сунг тугилган фарзанди эга булиши мумкин.
Фуқаролик хуқуқий лаёкати шахснинг улими билан тугатилади. Шу билан бирга, шахсдан узок муддат давомида хабар олинмаган хамда унинг тириклиги хакида хеч кандай маълумотлар булмаган холларда мазкур турдаги ноаникдиклар-ни бартараф килиш максадида қонунда назарда тутилган шартлар асосида шахс бедарак йуколган ёки вафот этган деб эълон килиниши мумкин. Шахсни вафот этган деб эълон килиш унинг хуқуқий лаёкати тугатилишига олиб келади.
Фуқаро уз номидан хуқуқ ва мажбуриятларни бажаради. Узганинг номидан хуқуқ ва мажбуриятларни бажаришга йул куйилмайди.
Фуқаролик қонунларига биноан, Фуқаро эгалик килиши мумкин бўлган хуқуқ ва мажбуриятлар мажмуи Фуқаролик хуқуқий лаёкатини ташкил этади.
Фуқаролар яшаш жойини танлаш хуқуқига эгадирлар. Балогат ёшига етмаган, 14 ёшга тулмаган шахсларнинг турар жойи ота-оналари ёки қонуний вакилларининг яшаш жойлари хисобланади.
Фуқаролар мулк хуқуқи асосида мол-мулкка эгалик килиш, уни мерос сифа-тида олиш ёки мерос килиб крдцириш; ишбилармонлик хамда қонунда такикланмаган бошқа турдаги фаолият билан шугулланиш; мажбуриятларда иштирок этиш; юридик шахсларни вужудга келтириш; фан, адабиёт ва санъат асарлари, тадки-кртлар муаллифлари хамда қонун билан мухофаза килинадиган интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш; мулкий хамда шахсий номулкий хуқуқларга эга булишга хаклидирлар.
ФКда Фуқароларнинг Фуқаролик хуқуқий лаёкати мазмунини ташкил килувчи хуқуқларининг руйхати келтирилган булиб, у хали нихоясига етказилмаган. Шу билан бирга, Фуқароларнинг Фуқаролик муомаласи иштирокчиларига зарар ет-казган холда уз хуқуқларини суистеъмол килишларига йул куйилмайди.
Қонунда назарда тутилган холлардан ташкари, хеч кимнинг хуқуқий лаёкатини чеклашга йул куйилмайди. Шахс Фуқаролик хуқуқий лаёкатидан тулалигича махрум килиниши мумкин эмас.
Фуқаролик хуқуқининг субъектлари хуқуқий лаёкатдан ташкари муомала лаёкатига хам эгадирлар. Муомала лаёкати деганда, Фуқароларнинг уз харакатлари билан Фуқаролик хуқуқдарига эга булиш ва уларни амалга ошириш хуқуқи, узига Фуқаролик мажбуриятларини олиш хамда уларни бажариш кобилияти тушунила-ди. Муомала лаёкати ана шуниси билан хуқуқий лаёкатдан ажралиб туради. Чу-нончи унга кура, Фуқаролар уз хуқуқ ва мажбуриятларига бошқа шахслар, маса-лан ота-оналари оркали эга буладилар.
Бундан ташкари, Фуқаролик муоамала лаёкати нафакат қонуний хатти-харакатлар килиш кобилиятини, балки улар учун жавобгарликка тортилиш шарти (деликт кобилияти)ни хам вужудга келтиради. Шу боис муоамала лаёкати шахснинг ёши хамда рухий холатига боглик булади.
Умумий кридага кура, Фуқаролик муомала лаёкати тулалигича 18 ёшдан бошлаб юзага келади. Шунингдек, 18 ёшгача турмуш курган шахслар хам тулик равишда муоамалага лаёкатли деб хисобланади. Бу баъзи холларда турмуш куриш ёшининг пасайтирилишидан келиб чикади.
ФКга вояга етмаганларнинг эмансипацияси, яъни уларни тулалигича муомалага лаёкатли деб хисоблаш тўғрисидаги норма хам киритилган. Бу қуйидаги шартлар бўлган такдирда амалга оширилиши мумкин:
1) шахснинг 16 ёшга тулганлиги;
2) иккала ота-она ёки қонуний вакилларнинг розилиги бўлган такдирда, башарти вояга етмаган шахс мехнат шартномаси ёки ишбилармонлик фаолияти билан шугулланаётган булса. Мазкур қарорни васийлик ва хомийлик органи, ота-она ва қонуний вакиллар норози бўлган такдирда суд қабул килиши мумкин.
Бошқа лолларда вояга етмаганлар қисман муоамалага лаёкатли деб топилади. Улар уз хатти-харакатлари билан хар кандай эмас, балки баъзи хуқуқ ва мажбуриятларга эга булиш хуқуқига эгадирлар, яъни уларнинг муомала лаёкати тулик эмас.
Вояга етмаган шахслар етказган зарар учун уларнинг ота-оналари ёки хомийлари ёхуд уларни назорат килувчи укув, тарбия ёки даволаш муассасалар жавобгар буладилар.
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар деликт кобилиятига эга буладилар, яъни улар мустакил равишда хамда ота-оналарининг розилиги билан тузган барча битимлар хамда етказилган зарар буйича мустакил мулкий жавобгарликка тортиладилар. Вояга етмаган шахслар ойлик маош ёки бошқа турдаги мустакил даромадга эга булмаган такдирда ота-оналар хамда қонуний вакиллар оркали тулик ёки қисман жавобгар буладилар.
Қонунда назарда тутилган муайян шартларнинг бўлганлиги боис, тулик хамда қисман муомала лаёкатига эга бўлган шахслар муомала лаёкати юзасидан чекланишлари мумкин. Фуқаронинг муомалага лаёкатли ёки лаёкатсизлиги хакидаги тегишли қарорни факат суд, ушанда хам унинг оила аъзолари, васийлик хамда хомийлик органлари, прокурор хамда рухий касалликлар шифохонасининг аризаси асосида чикариши мумкин. Муомалага лаёкатсиз шахсга васий ва хомий тайин-ланади. Шахс согайган холларда суд уни муомалага лаёкатли деб топади хамда тайинланган васийлик ёки хомийликни бекор килади.
Бундан ташкари, тулик муомала лаёкатига эга булмаган Фуқаролар тоифаси хам мавжуд. Бундай шахслар рухий холати натижасида уз харакатларининг ахамиятини англаб етмайдилар. Уларни суд муомалага лаёкатсиз деб топади.
Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштироки. Тадбиркорлик фаолияти Фуқаролар хамда бирлашмаларнинг даромад олишга йуналтирилган ташаббускор мустакил фаолияти хисобланади.
Фуқаро шахсий тадбиркор сифатида руйхатдан утган вактдан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш хуқуқига эга булади.
Тадбиркорлик фаолияти буйича такдим этилган хужжатлар улардаги маълумотлар таркибининг қонун талабларига номувофикдиги сабабли руйхатдан утказилмаслиги мумкин. Мазкур холат буйича хужалик судига шикоят билан мурожаат этишга йул куйилади. Шуни назарда тутиш керакки, алохида турдаги фаолият билан шахсий тадбиркорлар махсус рухсатнома — лицензия асосида шугулланишлари мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлардан Фуқаролик хуқуқига оид турли битимларни мустакил равишда тузишни назарда тутганлиги хамда тадбиркорнинг узи ва учинчи шахслардан (яъни бошқалардан) таваккалчиликни талаб этганлиги боис, тадбиркорлик фаолияти билан шугулланаётган шахс, шубхасиз, Фуқаролик муоамала лаёкатига эга булиши шарт.
Юридик шахслар. Фуқаролик хуқуқига оид муносабатларнинг иштирокчилари қаторига нафакат алохида Фуқаролар (жисмоний шахслар), балки юридик шахслар, яъни ташкилот ва муассасалар хам киради.
Юридик шахслар турлича булади. Улар Фуқаролик кодексининг биринчи қисмида санаб утилган. Қонун юридик шахсларни қуйидагича таърифлайди: «Уз мулкида, хужалик юритишида ёки оператив бошқарувида алохида мол-мулкка эга бўлган хамда уз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, уз номидан мулкий ёки шахсий номулкий хуқуқларга эга була оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар була оладиган ташкилот юридик шахс хисобланади». Юридик шахслар мустакил баланс ва сметага эга булиши керак. Юридик шахсларнинг хуқуқ ва муомала лаёкати, улар руйхатга олинган (ташкил этилган) вактдан бошланади хамда у тугатилган вакдда нихрясига етади. Аксинча, Фуқаронинг хуқуқ лаёкати эса, у тугилган вактдан бошланади ва унинг вафоти билан тугатилади, муомала лаёкати эса, тулалигича шахс вояга етгандан бошланади хамда унинг вафоти туфайли тугатилади.
Юридик шахс (шунингдек, жисмоний шахс хам) қонунда белгиланган муайян турдаги фаолият билан факат лицензия асосида шугулланиши мумкин.
Юридик шахснинг муомала лаёкати унинг уз бошқарув органлари (директор, бошлик раис, президент, кенгаш, бошқарув, умумий мажлис) оркали Фуқаролик мажбуриятларини олиши билан белгиланади. Мазкур органларнинг харакатлари юридик шахснинг харакатлари сифатида тан олинади, зеро улар Фуқаролик муомаласида тулалигича юридик шахс манфаатларини ифодалайди.
Юридик шахс таркибида алохида ваколатхона ва филиаллар ташкил этилиши мумкин, бирок улар мустакил юридик шахс хисобланмайди. Уларнинг рахбарлари юридик шахс томонидан тайинланади хамда унинг ишончномаси асосида фаолият курсатади. Ваколатхона ва филиаллар уларни ташкил этган юридик шахснинг таъсис хужжатларида акс эттирилиши керак.
Юридик шахснинг манзили давлат руйхатига олинган жой хисобланади. Давлат руйхати курсаткичлари, шунингдек, фирманинг номи ягона давлат реестрига киритилади.
Юридик шахсни давлат руйхатига олиш нафакат унда хуқуқ ва муомала лаёкатининг юзага келиши, балки унинг фаолияти устидан молиявий (соликда оид) назоратни таъминлаш учун хам зарурдир.
Юридик шахсни ташкил этиш буйича қонунда белгиланган тартиб бузилганда ёки унинг таъсис хужжатлари қонунга номувофикдиги сабабли, юридик шахсни давлат руйхатидан утказиш рад этилиши мумкин. Юридик шахсни ташкил этиш максадга номувофикдиги сабабли уни руйхатдан утказмасликка йул куйилмайди.
Юридик шахс фаолиятини тугатиш уни кайта ташкил этиш (корхоналарни ажратиш хамда улар асосида бир неча юридик шахсни ташкил этиш, бир неча юридик шахснинг кушилиши) ёхуд узил-кесил тугатиш оркали амалга оширилади. Қонунда юридик шахсларни тугатишнинг алохида тартиби назарда тутилган. Юридик шахсларни узгартириш ва тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тарзда (суд қарорига кура) амалга оширилади.
ФКда юридик шахсларнинг иккита катта гурухи ажратилади:
1) тижоратчи ташкилот — фонда олишни уз фаолиятининг асосий максади килиб олган ташкилотлар, масалан, хужалик ширкатлари ва жамоалари, ишлаб чикариш кооперативлари, акционерлик жамиятлари, унитар корхоналар ва бошқалар;
2) тижоратчи ташкилот булмаган юридик шахслар — фонда олишни максад килиб олмаган ташкилотлар, масалан, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва мулкдор молиявий таъминлаб турадиган муассаса шаклвдаги, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқа шакллардаги корхоналар ва ташкилотлар.
Тижоратчи булмаган ташкилот узининг уставида белгиланган максадларга моc келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиши мумкин.
МУЛК ХУҚУҚИ
Мулк хуқуқи айрим шахслар ёки жамоага тегишли моддий бойликларни, шунингдек, мулкчиликка оид иктисодий муносабатларни курикдаш ва тартибга солишга каратилган хуқуқий нормалар йигандисидир. Мулк хуқуқи мол-мулкка эгалик килиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш каби субъектив хуқуқлардан иборат.
Фуқаролик кодексига биноан, мулк хуқуқининг субъектлари фуқаролар ва юридик шахслар хисобланади (мазкур субъектларнинг мулк хуқуқига хусусий мулкчиликнинг иктисодий тоифаси киради).
Мулкка нисбатан мулк хуқуқи ва бошқа ашёвий хуқуқларни фарклаш (ажратиш) максадга мувофикдир. Бошқа ашёвий хуқуқларга, масалан, мулкка нисбатан хужалик юритиш хуқуқи ёки мулкка нисбатан оператив бошқариш хуқуқи тааллукли.
Давлат ва муниципал мулкига давлат ва махаллий органларнинг мол-мулки (шахар, вилоят ва х.к), корхона ва ташкилотларнинг мулки киради. Мазкур ташкилотлар уларга бириктирилган мулкка кура мулк хуқуқига эга булмайди, аксинча, хужалик юритиш ёки оператив бошқариш хуқуқига эга бўлиб, уларнинг мазмуни мулк хуқуқига якиндир.
Мулкдор қонунга риоя килган хамда бошқа шахсларнинг қонун билан мухофаза килинадиган хуқуқ ва манфаатларини бузмаган холда уз хохишига кура уз мулкини бошқариш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боглиқ ваколатларни амалга ошириши мумкин.
Барча субектлар мулкка бўлган хуқуқининг мазмуни одатда бир хилдир. Чек-лашлар фақат қонун билан белгиланади. Чунончи, қонунда фақат давлат мулки ва муниципал мулкка кирадиган мол-мулк турлари белгиланади.
Шуни назарда тутиш керакки, мулкдор нафақат хуқуқларга, балки мажбури-ятларга хам эга. Чунончи, улар қуйидагилардан иборат:
1) узига тегишли мол-мулкни сақлаш (мол-мулкни сақлаш мажбурияти);
2) соликларни тулаш;
3) мол-мулкнинг бехосдан нобуд булиши ёки зиён етказилиши бўича бутун масъулиятни буйнига олиш (зарарли оқибатлар).
Мулк хуқуқи бузилган холларда фуқаролик қонуни барча субъектлар учун бир хил химояланиш чораларини назарда тутади. Химояланиш чоралари турли-туман бўлиб, мулкдорнинг қайси турдаги хуқуқий ваколатлари (мол-мулкка эга булйш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш хуқуқлари) бузилганлигидан келиб чиқади. Масалан, башарти буюм қонунга хилоф равишда кимгадир утиб қолган булса, у қонуний тарзда буюмни бошқа шахсдан талаб килиб олиши мумкин (виндика-цион даъво); башарти нобуд бўлган ёки зиён етказилган булса, айбдор шахсга унинг нархини ёки уни таъмирлаш харажатларини қоплаш мажбурияти юклатила-ди.
Мулкдор унинг хуқуқларини бузиш билан боғлиқ хар кандай камчиликларни, агар улар эгалик хуқуқидан махрум этиш билан боигиқ булмаса (негатор даъво), бартараф этишни талаб килиши мумкин.
ФУҚАРОВИЙ-ХУҚУҚИЙ МАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ
Мазкур хуқуқий муносабатларнинг мохияти муайян шахсларни мулкий мақсадни кузлайдиган ва шу сабабдан шахсни бошқа шахснинг фойдасига муайян харакатни амалга оширишга ёки маълум харакатдан узини тийишга мажбур этишдан иборат (масалан, мол-мулкни бериш, пул тулаш, ишни бажариш ва х.к). Бунда бошқа шахс қарздордан уз мажбуриятини бажаришни талаб этиш хуқуқига эга, деган хулоса чикади.
Мажбурият иштирокчилари (томонлар): карздор — бошқа шахс фойдасига муайян харакатлар (масалан, пул тулаш, ишни бажариш кабилар)ни амалга оширишга мажбур бўлган тараф; кредитор — юқорида келтирилган хатти-харакатларни бажаришни талаб этиш хуқуқига эга бўлган тараф.
Мажбуриятда тарафларнинг хар бири айни вақтнинг узида хам кредитор, хам карздор булиши мумкин (масалан, фуқаронинг буюртмасига кура жой куриш), бироқ шундай мажбуриятлар борки, бунда бир тараф доим кредитор, иккинчиси эса карздор бўлиб, уларнинг уринлари хеч қачон алмашмайди (масалан, бирор-бир шахс бошқасига қарзга пул берган холларда).
Мажбуриятнинг предметини мажбурият эгаси бўлган шахс (карздор)нинг карзни тулаш билан боглиқ муайян харакатлари ташкил килади. Мажбуриятлар турли асосларда юзага келади:
1) иштирокчилар орасида тузилган шартномалар (ижара шартномаси, пудрат шартномаси) — энг куп учрайдиган асос;
2) амалдаги қонунда назарда тутилган хамда назарда тутилмаган, бироқ унинг мазмуни хамда умумий қоидаларига зид булмаган бир тарафлама келишувлар орқали;
3) маъмурий хужжат — давлат бошқаруви органларининг индивидуал (норматив) хужжати (масалан, фуқарога давлат ёки муниципал уй-жой бериш хақида махаллий маъмурият қарорини ордер билан расмийлаштириш) орқали;
4) интеллектуал ижоднинг турли объектларини, масалан, санъат асарлари ва ишлаб чиқариш намуналарини яратиш ёки улардан фойдаланиш вақтида;
5) инсонлар хохиш-иродасига боглиқ булмаган юридик хатти-харакат натижасида (хазина, топилма ва х.к) ёки фавкулодда ходиса (ёнгин, табиий офат ва х.к)
Мажбуриятлар қуйидаги асослар буйича хам вужудга келиши мумкин: шартномалар (олди-сотди, айирбошлаш, хадя, ташиш, пудрат ва бошқалар), бир тарафлама битимлар (мукофотни ошкора ваъда килиш), маъмурий хужжатлар (бинони ижарага бериш учун ордер бериш), зарар етказиш, асоссиз бойлик орттириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг бошқа харакатлари, ходисалар (табиий офатлар).
Фуқаролик хуқуқига оид шартнома. Икки ёки ундан ортиқ шахс (фуқаролар ёки юридик шахслар)нинг фуқаролик хуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, узгартириш ёки бекор килиш, яъни мол-мулкни кайтариб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар курсатиш буйича келишув шартнома деб хисобланади.
«Шартнома» тушунчаси билан бирга, «битим» тушунчаси хам қўлланади. Фуқаро ва юридик шахсларнинг фуқаролик хуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, узгартириш ёки тугатишга қаратилган хатти-харакатлари битим дейилади. Битим-лар икки тарафлама ёки куп тарафлама (шартнома), шунингдек, бир тарафлама булиши мумкин (масалан, васият). Шундай килиб, «битим» «шартнома»га караганда кенгроқ тушунча бўлиб, шартнома битимнинг бир туридир.
Тарафлар қонун ёки бошқа хуқуқий хужжатларда назарда тутилган хамда назарда тутилмаган холатларга кура шартнома тузишлари мумкин. Бироқ бунда асосий шартга риоя килиниши керак: шартнома фуқаролик қонунларининг асосий қоидаларига зид булмаслиги лозим.
Шартнома тарафлар ўртасида тулиқ ва аниқ муносабатларни тайинлаш, хар бир тарафнинг манфаатларини хисобга олишга имкон берувчи мухим юридик воситадир. Шартнома фуқаролар иштирокидаги муносабатларда, айниқса, уларнинг тадбиркорлик фаолияти сохасида кенг қўлланади.
Шартнома тузишга мажбурлашга йул куйилмайди. Шартнома тузиш қонунда ёки ихтиёрий қабул килинган мажбуриятда курсатилган холатлар бундан мустасно.
Томонлар тузган шартноманинг таркибида қонун хамда бошқа хуқуқий хужжатлар билан назарда тутилган турли шартномаларнинг унсурлари булиши мумкин (аралаш шартнома).
Шартномалар огзаки ёки ёзма шакдца тузилиб, қуйидаги турларга булинади: консенсуал ва реал, хақ бараварига ва текинга, асосий ва дастлабки.
Шартнома, унинг барча мухим шартлари буйича тарафлар ўртасида ўзаро келишувга эришилган пайтдагина тулиқ тузилган деб тан олинади. Шартнома предмети хақидаги шартлар қонун ёки бошқа хуқуқий хужжатларда ёки бу турдаги шартномалар учун зарурий деб белгиланган холлардагина мухим деб тан олинади. Шартнома тарафлари даъвоси билан келишувга келинган шартлар шулар жумласидандир. Масалан, олди-сотди шартномаси учун мухим шартлардан бири — нарх ижара шартномаси учун эса — муддат хисобланади.
Фуқаролик хуқуқига оид шартноманинг асосий қоидалари қуйидагилар хисобланади. Умумий қоидалар билан бирга, фуқаролик қонунлари алохида турдаги шартномаларга тааллукли нормаларни уз ичига олади. Бунда олди-сотди, ижара, юк ташиш, пудрат каби шартномаларни алохида айтиб утиш зарур.
ИШОНЧНОМА ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
Фуқаролик хуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида вакиллик институтами куллаш бир қатор сабабларга боғлиқ. Баъзи холларда шахс (фуқаро ёки юридик шахс) қонунда белгиланган чеклашлар (масалан, вояга етмаганлиги) туфайли у ёки бу хатти-харакатни амалга ошириш хуқуқига эга булмайди.
Бошқа холларда у ёки бу хатти-харакатларни содир этиш имкониятининг булмаслигини ифодаловчи фактик холатларга боюшқ булади. Масалан, шахснинг касаллиги, узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганлиги ва хоказо.
Барча курсатиб утилган лолларда вакиллар мазкур шахслар манфаатини кузлаб хуқуқий ахамиятга эга хатти-харакатларни содир этиш хуқуқига қонун (масалан, ота-оналар, хомийлар, корхона рахбарлари ва хоказо), маъмурий хужжат (лавозимга тайинлаш) ёхуд шартнома ёки ишончнома туфайли эга буладилар.
Шундай килиб, ишончнома ёзма ваколатномадан иборат бўлиб, уни бир шахс бошқа шахсга учинчи шахс олдида вакиллик килиш учун беради, унда вакилнинг алохида ваколатлари белгилаб куйилади.
Ишончнома бир тарафлама келишув бўлиб, уни амалга ошириш учун тарафлардан бирининг хохиш-иродаси булиши етарлидир. Вакил ваколатларининг мазмуни хамда хажмига кура, ишончнома уч турга булинади: умумий (маълум давр мобайнида турли харакатларни амалга ошириш мумкинлиги назарда тутилади), махсус (маълум вақт ичида бир турдаги битимларни амалга ошириш учун берилади) хамда бирламчи, яъни битта ва аниқ белгиланган харакатни амалга ошириш учун берилади.
Умумий қоидага асосан, тузилган ишончнома оддий ёзма шаклда булиши назарда тутилади. Шу билан бирга, нотариал шаклни талаб этадиган битим тузиш учун ишончнома (масалан, кучмас мулкни сотиш буйича битимлар)ни албатта нотариус тасдиқлаши шарт. Бу қоида бошқа шахсга мулкни ишониб топшириш учун бериладиган ишончномаларга хам тегишли бўлиб, улар хам ФКга биноан нотариал тартибда тасдиқланиши керак.
ФКга биноан, алохида шаклда расмийлаштирилган шартномалар нотариал тасдиқланган шартномага тенглаштирилиши назарда тутилади. Масалан, харбий хизматчиларнинг ишончномаларини — харбий кием командири, озодликдан махрум этиш жойларида бўлган махкумларнинг ишончномасини — мазкур муассасанинг бошлиги тасдиқлаши керак.
Ишончномани уни берган шахс имзолайди. Башарти, уни юридик шахс берадиган булса, мазкур ташкилот рахбари ёки таъсис хужжатлари буйича бундай ваколат берилган шахс шартномани имзолайди хамда унга мазкур ташкилотнинг мухои босилади.
Давлат ва муниципал мулкка асосланган, шунингдек, пул хамда бошқа мулкий қимматликларни олиш ва беришга мулжалланган ишончномаларни мазкур ташкилотнинг бош хисобчиси имзолаши керак.
Ишончнома учун энг мухим шарт унинг амал килиш муддати хисобланади. У уч йилдан ошмаслиги керак. Мазкур норма императив бўлиб, мазкур ишончномани берган шахс уни узгартирмаслиги керак. Башарти ишончномада муддат курсатилмаган булса, у уз кучини бир йил давомида сақлаб қолади.
Тузилган санаси курсатилмаган ишончнома ноқонуний хисобланади.
Чел элда харакатларни амалга ошириш учун берилган ва нотариал шаклда расмийлаштирилган ишончнома, амал килиш муддати курсатилмаган такдирда хам, то бекор килингунига қадар амал килади. Ишончнома берган шахс хохдаган вақтда уни бекор килиши, ишончнома берилган шахс эса, хохлаган вақтда ундан воз кечиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФКда ишончномадан воз кечиш холларида вакил хамда учинчи шахс учун маълум кафолатлар мавжуд. Мазкур кафолатлар шундан иборатки, ишончномани қайтариб олаётган шахс бу хакида манфаатдор вакил хамда учинчи шахсларга хабар бериши керак. Вакилга ишончномани дархол кайтариш мажбурияти юкланади.
ФУҚАРОВИЙ-ХУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Башарти фуқаролик хуқуқ ва мажбуриятлари бузилса, яъни мажбуриятлар бажармаганлиги боис, мол-мулкка ва киши союшшга зиён етказилса, қонунбузарга нисбатан фуқаролик хуқуқида назарда тутилган чоралар курилиши мумкин.
Фуқаровий-хуқуқий жавобгарлик — фуқаролик хуқуқларини бузган шахсларга мажбурий таъсир этиш чораси бўлиб, у жабрланувчига етказилган мулкий зарарни қоплаш билан боғлиқ мажбуриятдан иборат булади.
Мазкур мажбуриятнинг икки тури мавжуд:
1) фуқаролик хуқуқига оид у ёки бу шартномани бажармаслик ёки ундаги шартларга риоя етмаслик сабабли юзага келади (масалан, туловни кечиктириш ёки товарларга хақ туламаслик каби шартномавий мажбурият);
2) фуқаронинг хаёти, соғлиғи ёки мол-мулки ёхуд давлат мол-мулкига зарар етказиш (масалан, йул-транспорт ходисаси натижасида зарар етказиш каби шарт-номадан ташқири мажбурият сабабли юзага келадиганлар.
Шартномада курсатилган мажбуриятларни бажармаганлик учун фуқаролик хуқуқига оид жавобгарлик қуйидагилардан иборат:
а) зиённи қоплаш: биринчидан, кредиторнинг бузилган хуқуқи, бузилган ёки йуқотилган мулкини (бу хам, уз навбатида, реал зиённи ташкил этади) тиклаш буйича харажатлар; иккинчидан, башарти хуқуқлари бузилмаган булсада, кредитор олиши мумкин бўлган даромадни ололмаганлик (кулдан кетган фонда).
б) неустойка (айбона, жарима, пеня) — шартномада аниқ курсатилган пул микдоридан иборат бўлиб, уни карздор шартномани бажармаганлик ёки охиригача бажармаганлик учун кредиторга тулаши керак. Мазкур карз қатъий пул суммасида ёки фоизларда ифодаланиши мумкин.
Шартномадан ташкари мажбуриятда, масалан, кишининг хаёти, соғлиқ ёки мол-мулкига зиён етказилганда, фуқаролик хуқуқига оид жавобгарлик етказилган зарарни қоплаш тарзида амалга оширилади. Бундан ташқари, жабрланувчининг соглигига зарар етказилиши боис юзага келган кушимча харажатлар (даволаниш, қаров, бакувват овқатланиш ва бошқалар) хам қопланади. Бироқ мазкур харажатларнинг зарурлиги қонунга мувофиқ равишда исботланиши шарт.
Жисмоний ва маънавий жабр курган фуқаро, мулкий зарарни қоплаш билан бирга, маънавий зарарнинг хам қопланишини талаб килиш хуқуқига эга бўлиб, буни суд пул шаклида белгилайди.
Фуқаровий-хуқуқий мажбуриятни тавсифлаш билан бир қаторда уни куллашнинг қуйидаги тартибини айтиб утиш керак. Чунончи, хуқуқи бузилган шахс суд, хужалик судига зарарнинг қопланиши, неустойкани тулаш талаби билан мурожаат этиши мумкин. Умумий даъво муддати уч йилга тенг бўлиб, шахс мажбуриятларининг бузилганлигини билган ёки билиши керак бўлган вақтдан бошлаб хисобланади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи қонун Фуқаролик кодекси бўлиб, унинг биринчи қисми 1995 йил 29 декабрда, иккинчи қисми 1996 йил 29 августда қабул килинган. Фуқаролик кодексининг иккала қисми 1997 йил 1 мартда кучга кирди. Ўзбекистан Республикасининг Фуқаролик кодекси мулкий ва у билан боғлиқ номулкий муносабатларни тартибга солади. Мазкур муносабатлар томонларнинг тенглиги, хохиш-ироданинг дахлсизлиги ва иштирокчиларнинг мулкий мустақиллигига асосланган.
Фуқаролик кодекси қуйидаги муносабатларни тартибга солади:
биринчидан, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг хуқуқий холатини белгилашга оид;
иккинчидан, мулк хуқуқи ва бошқа ашёвий хуқуқларнинг вужудга келиш асосларини амалга ошириш тартиби буйича;
учинчидан, интеллектуал фаолият натижаларига хуқуқ белгилаш буйича;
туртинчидан, шартномавий ва шартномадан ташкари мажбуриятларни тартибга солиш буйича;
бешинчидан, мулкий ва улар билан бошиқ бошқа шахсий номулкий муносабатларни тартибга солиш буйича ва хоказо.
Фуқаролик хуқуқи маъмурий ва давлат иштирокидаги — бошқа муносабатлар, шунингдек, соликда оид ва бошқа молиявий муносабатларни тартибга солмайди.
Фуқаролик муносабатларнинг иштирокчилари — фуқаролар, юридик шахслар ва давлат.
Фуқаролик хуқуқининг принциплари қуйидагилардан иборат:
1) тартибга солинаётган муносабатлар иштирокчиларининг ўзаро тенглиги;
2) мулкнинг дахлсизлиги; 3 ) шартнома тузиш эркинлиги;
4) хар кимнинг хусусий ишларига аралашувнинг йул куйилмаслиги;
5 ) бузилган хуқуқларнинг тикланишини таъминлаш;
6 ) бузилган хуқуқларни суд орқали химоялаш.
Фуқаролик муносабатлари қуйидаги юридик фактлар натижасида юзага келади:
— шартнома ва бошқа давлат органлари келишув хужжатларининг тузилиши;
— суд қарорларининг қабул килиниши;
— мулкка эгалик қилиш;
— интеллектуал фаолият ва санъат асарларининг яратилиши (фан, адабиёт, санъат асарлари ва бошқалар);
— бошқа шахсга зарар етказилиши;
— асоссиз бойиш;
— инсон ихтиёрига боглиқ булмаган ходисанинг руй бериши (масалан, табиий офатлар, бола тугилиши, улим ва бошқалар).
Фуқаро узининг бузилган ва даъволи хуқуқларини судга мурожаат этиш орқа-ли хал килиши, бузилган фуқаролик хуқуқларини бир кдтор усул ва воситалар ёрдамида химоялаши мумкин.
Мулкий муносабатларда иштирок этиш учун фуқаро қуйидаги хислатларга эга булиши керак, яъни унда хуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати булиши зарур.
Фуқаролик хуқуқи субъектларига юридик шахслар хам тегишли бўлганлиги сабабли, уларнинг хусусиятлари, турлари, хуқуқий мавқеи билан танишиш лозим. Фуқаролик хуқуқи объектларига ашёлар, пул, қимматбахо қоғозлар, мулкий хуқуқлар, иш ва хизматлар, тадкиқотлар, ишлаб чикариш лойихалари, фан, адабиёт, санъат асарлари хамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек, шахсий номулкий хамда бошқа моддий ва номоддий неъматлар киради.
МЕХНАТ ХУҚУҚИ АСОСЛАРИ
• Мехнат хуқуқи тушунчаси
• Мехнат хуқуқининг манбалари
• Иш билан таъминлаш ва ишга жойлаштириш
• Мехнат шартномаси (контракт)
• Иш вақти ва дам олиш вақти
• Мехнат хуқуқида жавобгарлик
• Давлат ижтимоий суғуртаси
• Мехнатни мухофаза килиш
• Мехнат низолари
МЕХНАТ ХУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ
Мехнат хуқуқи мехнат шартномаси асосида вужудга келадиган хамда ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларни, шунингдек, мехнатдан фойдаланиш сохаси билан чамбарчас боғлиқ бошқа муносабатларни тартибга соладиган кенг камровли ва мураккаб хуқуқ сохасидир.
Мехнат муносабатлари деб ходим уз мехнат қобилиятига кура бажарадиган, иш берувчи эса унинг мехнатидан фойдаланиб, унга хақ тулайдиган хамда мехнатнинг хавфсиз шароитларини таъминлайдиган муносабатларга айтилади.
Мехнат муносабатларининг иштирокчилари (субъектлари) уз мехнат хуқуқларини амалга оширувчи ходимлар ва уларни ишга кябул килувчи иш берувчилар (мулкчиликнинг барча ташкилий-хуқуқий шаклидаги юридик шахслар)дир.
Хар кандай мехнат инсондан шахсий иродавий фаолиятни талаб килади ва инсон томонидан шахсан амалга оширилади, шу сабабдан хар қандай мехнатга лаёкатли шахс бир вақтнинг узида хукущй лаёкатга ва муомала лаёқатига эга булиши мумкин.
Шу туфайли мехнат хуқуқда фақат битта тушунча булиши мумкин, яъни мехнат муносабатларининг субъектлари бўлиб 16 ёшга тулган фуқаролар хисобланади, 15 ёшдан ёки 14 ёшга тулган шахслар ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма розилиги билан болаларнинг соғлиқ ва камол топишига зиён етказмайдиган ва таълим олиш жараёнини издан чиқармайдиган енгил ишларни укишдан буш вақтларида бажариш учун ишга қабул килиниши мумкин.
Ўзбекистан Республикасининг Конституцияси ва Мехнат кодексига кура, мехнат муносабатларида шахсни камситиш такикданади.
Хар қандай хужалик фаолиятини юритувчи, уларга мехнати учун хақ туловчи ва мехнатини мухофаза килувчи ташкилот (юридик шахс) иш берувчи хисобланади. Мазкур ташкилотнинг юридик шахс сифатидаги хуқуқий лаёкати, давлат уни расмий руйхатга олган вақтдан бошланади (шу вақтдан бошлаб у иш берувчи сифатида хуқуқий лаёкатга эга булади).
Мехнатга оид хуқуқий муносабатлар мехнат хуқуқлари ва юридик мажбуриятлар мажмуидан иборат бўлиб, мураккаб ва узоқ давом этиш хусусиятига эга.
Ходимлар ва иш берувчилар узларининг мехнатга оид хуқуқий муносабатларини, яъни хуқуқ ва бурчларини мехнат шартномаси амал килиган вақтгача бажарадилар. Бунда мехнат шартномаси (контракт) асосида юзага келадиган мехнат муносабатларини фуқаровий-хуқуқий муносабатларга тааллукли бўлган пудрат шартномасидан, эвазига хизмат курсатиш шартномаларидан фарклаш керак. Мазкур фарклаш катта амалий ахамиятига эга, чунки шифокор, укитувчи ва бошқа мутахассисликка эга фуқаро (жисмоний шахс)нинг юқорида айтиб утилган фуқаролик хуқуқига оид шартномаларни бажариши уларнинг мехнат стажига кушилмайди ва мехнат дафтарчасига ёзилмайди. Шунингдек, мазкур фуқарога мехнат шартномаси (контракт) тузиш хамда мехнат муносабатларига киришган ходимга йиллик таътил, мехнат шароитлари ва имтиёзлар яратиб бериш шарт эмас. Ва нихоят, унга жамоа шартномасининг қоидалари тегишли булмайди хамда у мехнат низолари буйича комиссияга мурожаат этишга хам хакли эмас.
Мехнат хуқуқи катта ахамиятга эга. Чунки у ходимларни ишга қабул килиш, бошқа ишга утказиш ва мехнат шартномасини бекор килиш асосларини, мехнатга хақ тулаш тизими ва шаклларини, ищдаги муваффакиятлари учун рағбатлантириш ва мехнат интизомини бузганлик учун қўлланиладиган интизомий жазо чораларини, мехнатни мухофаза килиш қоидаларини, якка тартибдаги ва жамоага оид мехнат низоларини куриб чиқиш тартибини, мехнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлигини, мехнат тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат килиш қоидаларини белгилайди. Мехнат тўғрисидаги қонун хужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Мехнат кодекси ва қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Презвдентининг фармонлари, Корақалпогистон Республикасининг қонунлари ва Жуқорги Кенгес қарорлари, Ўзбекистон Республикаси хукуматининг хамда Қоракалпогастон Республикаси хукуматининг қарорлари, давлат хокимияти бошқа вакиллик ва иж-роия органларининг қарорлари хамда мехнатга оид бошқа норматив хужжатлардан иборат.
Бозор иклисодиётига утиш ва мехнат (иш кучи) бозорининг шаклланиши жараёнида локал норматив хужжат хисобланган (жамоа шартномалари каби) ижтимоий-мехнат муносабатларини тартибга солишда жамоа келишувларининг хам ахамияти ортиб бормокда.
Мехнат кодекси, жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг мехнат муносабатларини шартнома асосида тартибга солувчи ва уларнинг ижтимоий-иктисодий манфаатларини мувофикдаштиришга ёрдам беришга, ходимларга хақ тулаш, уларнинг кафолатли компенсация туловлари, бошқа имтиёз, ижтимоий ва мехнат хуқуқларига оид нормаларни уз ичига олувчи норматив хужжат хисобланади.
Фаолияти муайян ташкилот доираси билан чекланган жамоа шартномасвдан фаркди улароқ, жамоа келишувлари кенг доирадаги шахсларни камраб олади, чунки жамоа келишувларини тузишда муайян касб гурухлари каби Ўзбекистондаги марказлашган тармоқ ва худуд манфаатлари хам хисобга олинади:
МЕХНАТ ХУҚУҚИНИНГ МАНБАЛАРИ
Мехнат хуқуқининг манбаларини мехнат ва у билан бевосита боғлиқ муноса-батларни тартибга солувчи хилма-хил шаклдаги норматив-хуқуқий хужжатлар (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва хоказо) ташкил этади.
Мехнат хуқуқининг асосий манбалари қуйидагилардан иборат:
— Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (у мехнат хуқуқининг бош манбаи бўлиб, унда, жумладан 37-моддада мехнатни хуқуқий тартибга солишнинг энг асосий принциплари белгиланган);
— Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 1 апрелдан эътиборан кучга кирган Мохнат кодекси:
— Ўзбекистан Республикасининг Олий Мажлисида қабул қилинган ва мехнат хуқуқига алокддор бўлган қонунлар;
— Ўзбекистан Республикаси Президентининг мехнат муносабатларининг энг мухим жихатларини тартибга соладиган умуммажбурий ахамиятга эга бўлган фармонлари;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мехнат хуқуқининг мухим масалалари буйича Конституция, қонунлар, Президент фармонларининг ижросини таъминлашга қаратилган қарор ва фармойишлари;
— Ўзбекистон Республикаси махаллий хокимият органларининг уз ваколатлари доирасида қабул килган мехнатга оид қарорлари.
Бозор иктисодиётига утиш даврида иктисодиётни бошқариш сохасида меҳнат хуқукининг сифат жихатдан янги манбалари вужудга келди, буларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари, бошқа махаллий (локал) норматив хужжатлар киради.
ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ
Қонун фуқаронинг мехнат қилиш хуқуқини кафолатлайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси «Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига биноан, давлат қуйидагиларни кафолатлайди:
— иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли мехнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;
— ишга қабул килишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва мехнат шартномасини гайриқонуний равишда бекор килишдан химояланишни;
— макбул келадиган ишни танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни;
— хар кимга касбга ва ишга эга булишда, мехнат килиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, мехнатга хақ тулашда, хизмат погонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни;
— янги касбга (мутахассисликка) бепул укитишни, махаллий мехнат органларида ёки уларнинг йулланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тулаб, малакасини оширишни;
— бошқа жойдаги ишга қабул килинганда сарф қилинган моддий харажатлар учун қонун хужжатларига мувофиқ компенсация тулашни;
— хақ туланадиган жамоат ишларида катнашиш учун муддатли мехнат шартномалари тузиш имкониятини.
Булардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Мехнат кодексида иш жой-ларининг тугатилиши муносабати билан ходимларга ишга жойлашгунга қадар бериладиган имтиёз ва компенсациялар хамда ўртача ойлик иш хақидан кам булмаган микдорда ишдан бушатиш нафақаси туланиши назарда тутилган.
МЕХНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ)
Ўзбекистан Республикасининг Конституциясига кура, хар ким уз қобилиятига кура мехнат килиши учун иш берувчи билан мехнат шартномасини тузган холда у ёки бу фаолият турини эркин танлаш хуқуқига эга эканлиги белгиланган. Мехнат шартномаси, Мехнат кодексига асосан, ходим билан иш берувчи уртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим буйича ишни ички мехнат тартибига буйсунган холла тарафлар келишуви, шунингдек, мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар, шу жумладан жамоа шартномалари ва келишувлари билан белгиланган шартлар асосида хақ эвазига бажариш хакидаги келишувдир.
Мехнат шартномаси (контракт)нинг тарафларини бир томондан ходим, иккинчи томондан эса иш берувчи ташкил этади.
Уларнинг хусусиятлари куп жихатдан хужалик фаолияти сохасига хамда бир катор бошқа холатларга боншқ булади. Иш берувчи, мулкчилик шаклидан катъи назар, юридик шахе макрмига эга булган барча ташкилотлар ва 18 ёшга тулган айрим шахслардир.
Қонунда мехнат шартномасининг ёзма шакдда тузилиши белгиланган. Мехнат шартномасини ёзма равишда тузиш заруратини ишга қабул килиш тартибидан фарклаш лозим.
Ишга қабул килиш иш берувчининг буйруги билан расмийлаштирилади.
Мехнат кодексига биноан, ишга қабул килиш тегишлича расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатьи назар, иш бошланган кундан эътиборан мехнат шартномаси тузилган деб хисобланади.
Мехнат шартномасининг мазмунини тарафларнинг хуқуқ ва бурчларини бел-гиловчи шартлар ташкил килади. Бу шартлар тарафларнинг бевосита келишуви, шунингдек, мехнат тўғрисидаги қонунлар билан белгиланади.
Мехнат шартномасининг шартлари икки хил булади: булмаслиги мехнат шартномасининг тузилмаган деб хисобланишига олиб келадиган мажбурий (зарурий) шартлар (иш жойи, мехнат вазифаси, мехнатга хақ тулаш тартиби ва хоказолар) хамда булиши мажбурий булмаган факультатив (кушимча) шартлар (бу хакда тарафлар ўзаро келишадилар) — бунга синов муддати, тижорат сирларини ошкор этмаслик, ижтимоий таъминот буйича имтиёзлар ва бошқалар киради.
Факультатив (кушимча) шартлар мехнат шартномаси (контракт)га киритилган булса, тарафларнинг уларни бажариши мажбурий хисобланади (агар шартнома шартларини тарафлардан бири бузса, у муддатидан олдин бекор килиниши мумкин).
Мехнат кодексига кура, мехнат шартномаси қуйидаги муддатларга тузилади:
1) номуайян муддатга;
2) беш йилдан ортиқ булмаган муайян муддатга;
3) муайян ишни бажариш муддатига.
Ишга қабул қилишда тарафларнинг келишувига кура ходимнинг топширилаётган ишга лаёкатлилигини текшириб куриш мақсадида дастлабки синов муддати белгиланади. Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Дастлабки синов муддати тугагунига кадар хар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огохлантириб, мехнат шартномасини бекор килишга хақлидир.
Агар дастлабки синов муддати тугаб, ходим ишни давом эттираётган булса, у синоидан утган хисобланади.
Ходимнинг мехнат фаолиятини тасдикдовчи асосий хужжат мехнат дафтарчасидир.
Амалдаги Мехнат кодексига биноан, иш берувчи корхона беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга мехнат дафтарчасини юритиши шарт (уриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно). Мехнат шартномасини бекор килиш асослари (сабаблари) мехнат дафтарчасига ёзилмайди. Бошқа доимий ишга утказишга (ходимнинг мехнат вазифаларини узгартиришга), унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга факат унинг розилиги билан йул куйилиши мумкин.
Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга утказишга ишлаб чикариш зарурати ёки бекор туриб крлиниши муносабати билан йул куйилади.
Ходимнинг ташаббуси билан бошқа ишга утказиш хам Мехнат кодексида назарда тутилган бўлиб, агар бу ходимнинг соглиги ёмонлашганлиги билан боглиқ булса, унинг илтимосига кура енгилроқ иш берилиши лозим.
Мехнат шартномасининг бекор килиниши деганда, ходимни корхона, муассаса ва ташкилотдаги мехнат вазифаларидан мехнат қонунларида назарда тутилган асослар ва сабабларга кура озод килиш тушунилади.
Мехнат кодексининг 97-моддасига асосан, мехнат шартномаси қуйидаги асосларга кура бекор килиниши мумкин:
1) тарафларнинг келишувига кура (ушбу асосга биноан мехнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор килиниш мумкин);
2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан;
3) муддатнинг тугаши билан;
4) тарафлар ихтиёрига боглиқ булмаган холатларга кура;
5) мехнат шартномасида назарда тутилган асосларга кура;
6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов буйича утмаганлиги) ёхуд сайланишда (танлоида) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.
Мехнат кодексига кура, мехнат шартномасини бекор килиш учун яна бир асос булиши мумкин. Чунончи, дастлабки синов натижаси қониқарсиз булса (ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати белгиланган холларда), иш берувчи ходим билан тузилган мехнат шартномасини ходимларнинг корхонадаги вакиллик органларининг розилигини олмасдан ва ишдан бушатиш нафақасини туламасдан туриб хам бекор килишга хакли булади.
ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ BAҚТИ
Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд мехнат шартномаси шартларига мувофиқ уз мехнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти хисобланади.
Локал норматив хужжатлар ва якка тартибдаги мехнат шартномалари иш вақтини хуқуқий тартибга солишда катта ахамиятга эга булмокда. Иш вақтининг энг куп муддати марказлаштирилган тартибда белгиланади ва сутка давомидаги хафталик, календарь хисобидаги вақтнинг муддатлари ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан локал норматив хужжатларда баён этилади.
Муддатларга асосланган хрдца иш вақти уч турга булинади: нормал муддат, қисқартирилган муддат ва туликсиз иш муддати.
Иш вакдшшнг нормал муддати хафтасига 40 соатдан ортиқ булиши мумкин эмас.
Иш вақтининг кискдртирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:
— ун саккиз ёшга тулмаган ходимлар (16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларга хафтасига 36 соатдан, 14 дан 16 ёшгача бўлган шахсларга эса хафтасига 24 соатдан ошмайдиган килиб белгиланади).
— I ва II гурух ноғирони бўлган ходимлар (хафтасига 36 соатдан ошмайдиган килиб белгиланади).
— нокулай мехнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
— алохида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар.
— уч ёшга тулмаган болалари бор хамда бюджет хисобидан молиявий таъмин-ланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар (хафтасига 35 соатдан ошмайдиган килиб белгиланади).
ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ CYFУPTACИ
Ижтимоий суғурта иш берувчи ва суғурта килинган ходимларнинг ижтимоий cyғypтa маблагларига бадал тулашларидан ташкил топади.
Бу бадал хисобидан вақтинча мехнатга қобилиятсизлик ва пенсия туланадиган, суғурта килинган ходимлар, тегишли холларда эса, уларнинг оилалари хам даволаш ижтимоий суғуртаси маблаглари хисобидан вақтинчалик мехнатга қобилиятсизлик нафакалари, хомиладорлик ва тугиш нафақалари, бола тугалганда бериладиган нафақалар хамда ёшга доир, ноғиронлик ва бокувчисини йуқотганлик пенсиялари, шунингдек, қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа туловлар билан таъминланадилар. Ёшга доир пенсия олиш хуқуқига бугунги кунда 60 ёшга тулган ва умумий иш стажи 25 йил бўлган эркаклар хамда 55 ёшга тулган ва умумий иш стажи 20 йил бўлган аёллар эгадирлар. Хар бир кушимча иш йили учун 1% микдорида пенсия кушилади. Пенсия суғурта килинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда, қонунда назарда тутилган холларда эса, мехнат стажи кам бўлганда хам тайинланади.
Ходим (хомиладор аёл, 14 ёшга тулмаган боласи, 16 ёшга тулмаган ноғирон боласи бор аёл ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш килиш билан банд бўлган шахс)нинг илтимосига кура, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тупиқсиз иш куни ёки туликсиз иш хафтаси белгилашга мажбурдир. Туликсиз иш вақти тайинланган ходимга ишлаган вақти ёки ишлаб чиқарган махсулотига мутаносиб равишда хақ туланади.
Дам олиш вақти ходим мехнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва уз ихтиёрига кура фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.
Дам олиш вақти қуйидаги турларга булинади:
1) ходимга иш куни давомида дам олиш ва овкатланиш учун бериладиган танаффус (унинг аниқ муддати ички мехнат тартиби қоидаларида, смена графикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувда белгилаб куйилади; бу танаффус иш вақтига киритилмайди);
2) иш туташи билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақти (унинг муддати 12 соатдан кам булиши мумкин эмас);
3) дам олиш кунлари (беш кунлик иш хафтасида ходимларга хафтада икки дам олиш куни, олти кунлик иш хафтасида эса бир дам олиш куни берилади; умумий дам олиш куни — якшанба);
4) байрам (ишланмайдиган) кунлар. Ўзбекистан Республикасида қуйидаги кунлар байрам кунларидир:
— 1 январь — Янги йил байрами;
— 8 март — Халқаро Хотин-кизлар куни;
— 21 март — Навруз байрами;
— 9 май — Хотирлаш ва кадрият куни;
— 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
— 1 октябрь — Укитувчилар ва мураббийлар куни;
— 8 декабрь — Конституция куни;
— Рамазон хайит (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
— Курбон хайит (Ийд-ал-Адха) диний байрамининг биринчи куни.
5) Таътиллар. Барча ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи ва ўртача иш хаки сақланган холда йиллик мехнат таътиллари берилади. Муддати олти кунлик иш хафтаси хисобидан ун беш иш кунидан кам булмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади. 18 ёшга тулмаган шахсларга хамда ишлаётган I ва II гурух ноғиронларига уттиз календарь кундан иборат йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.
6) йиллик кушимча таътиллар:
— мехнат шароити нокулай ва алохида тусга эга бўлган ишларда банд бўлган ходимларга;
— оғир ва нокулай табиий икдим шароитларида иш бажараётган ходимларга;
— мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларда, мехнат шартномасининг шартларида назарда тутилган ва бошқа холларда берилади.
Ходимга оилавий шароитига кура ва бошқа узрли сабабларга кура унинг аризасига биноан иш хаки сакланмаган холда таътил берилиши мумкин.
МЕХНАТ ХУҚУҚИДА ЖАВОБГАРЛИК
Юридик жавобгарликнинг бошқа турлари билан бир каторда мехнат хуқуқига интизомий ва моддий жавобгарлик хосдир.
Интизомий жавобгарлик — мехнатга оид қонунлар доирасида мехнат интизомини бузганларга нисбатан қўлланиладиган жазонинг хуқуқий шаклларидан бири.
Мехнат хуқуқида умумий ва махсус интизомий жазолар алохида урин эгаллайди.
Интизомий жазолар мехнат хақидаги қонунларда катьий белгиланган бўлиб, узайтирилиши ёки узгартирилишига йул куйилмайди, уларни кенгайтириб талкин этиш мумкин эмас.
Мехнат кодексига биноан, интизомий жазоларнинг қуйидаги турлари мавжуд: хайфсан, ўртача ойлик иш хакининг 30 % дан ортик булмаган микдордаги жарима (ички мехнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш хакининг 50 % дан ортиқ булмаган микдорда жарима солиш холлари хам назарда тутилиши мумкин), мехнат шартномасини бекор қилиш (МК 2-боб, 3 ва 4-бандлар, 100-модда).
Махсус интизомий жазо баъзи ходимлар (прокуратура ходимлари, судьялар, давлат хокимияти вакиллик ва бошқарув органларидаги лавозимга сайланадиган, тасдикланадиган ёки тайинланадиган рахбар ходимлар ва х.к)нинг узига хос мехнат шароитидан келиб чикади. Халк хужалигининг баъзи тармоқларида ходимларнинг айрим тоифалари учун интизом тўғрисидаги устав ва низомлар амал килади.
Интизомий жазо қўлланганда содир этилган ножуя хатти-харакатнинг хусусияти, у содир этилган холнинг огарлиги, ходимнинг аввалги иши ва феъл-атвори хисобга олинади. Мехнат интизомининг хар бир бузилишида факат битта интизомий жазо чораси курилиши мумкин. Интизомий жазо ножуя хатти-харакат аён бўлган вақтдан бошлаб бир ой муддатдан кечиктирмай қўлланилиши лозим. Хуқуқбузардан ёзма равишда тушунтириш хати олиш, ходимни буйрук (фармойиш) билан таништириш ва имзосини олиш, якка мехнат низоларини хал килиш буйича тегишли органларга мурожаат этиш интизомий жазонинг асоссиз қўлланилишидан хуқуқий кафолат хисобланади.
Мехнат низосини куриб чикаётган орган содир этилган ножуя хатти-харакатнинг тури, уни содир этиш холларининг оғирлиги, ходимнинг аввалги феъл-атвори, мехнатга муносабати, шунингдек, интизомий жазонинг содир этилган ножуя хатти-харакат оғирлигига мувофиклигини хисобга олиши шарт.
Башарти интизомий жазо қўлланган ходимга бир йиллик муддат ичида қайта интизомий жазо қўлланмаган булса, у интизомий жазога тортилмаган хисобланади.
Интизомий жазога тортилган ходим бир йиллик муддат ичида такроран ножуя хатти-харакат содир этмаган ва узини халол ходим сифатида курсатган булса, интизомий жазо, мазкур интизомий жазони куллаган орган ёки мансабдор шахснинг ташаббуси, бевосита рахбари ёки мехнат жамоасининг расмий илтимосига кура олиб ташланиши мумкин.
Интизомий жазо амалда бўлган муддат давомида ходим рағбатлантирилмайди.
Мехнат хуқуқи буйича, моддий жавобгарлик шартноманинг айбдор тараф (ходим ёки иш берувчи)нинг гайриқонуний холда уз мехнат мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида бошқа тарафга етказган зарарини қоплаш мажбуриятидан иборат. Тегишлича, моддий жавобгарлик ходимларнинг иш берувчи олдидаги жавобгарлиги ва иш берувчининг ходимлар олдидаги жавобгарлигига булинади.
Ходим факат қуйидаги холлардагина моддий жавобгарликка тортилиши мумкин: у қонунга хилоф хатти-харакат содир этганда, бевосита зарар етказганда, ходимнинг айби аниқланганда, шунингдек, унинг килмиши ва келиб чиққан бевосита хақиқий зарар ўртасида узвий боюганиш бўлганда. Бевосита хақиқий зарар деганда, мол-мулкни йуқ қилиш, унинг сифатини ёмонлаштириш ёки кийматини пасайтириш, уни кайта тиклашга харажатлар килиш заруратининг юзага келиши, сотиб олиш ёки ортикча туловлар тулаш тушунилади.
Агар зарар енгиб булмас куч, нормал ишлаб чикариш (хужалик таваккалчилиги, охирги зарурат) натижасида юзага келган булса, ходим жавобгарликка тортилмайди.
Иш берувчи ходимга нормал ишлаши ва ишониб топширилган мулкнинг бутунлигини тула таъминлаши учун шароит яратиб бериши керак.
Меҳнат қонунларида қопланаётган зарарнинг хажмидан келиб чикиб моддий жавобгарликнининг чекланган ва тулиқ моддий жавобгарлик турлари ажратилади.
Бунда тулиқ моддий жавобгарлик етказилган зарар хажмидаги мажбуриятни уташ хисобланади, лекин бу зарар ўртача ойлик иш хаки ёки лавозим буйича туланадиган уч ойлик иш хақидан ошмаслиги керак. Ходимлар уз хизмат мажбуриятларини бажаришлари пайтида корхона, муассаса, ташкилотга етказган зарарлари учун моддий жавобгар буладилар. Бу жавобгарлик бевосита хақиқий зарар хажмида булади, лекин у ўртача ойлик иш хақидан ошмаслиги ва қонунларда белгиланган холлардагина юзага келиши мумкин.
Лавозим буйича иш хакининг уч баробаридан куп булмаган моддий жавобгарлик факат мансабдор шахсларга нисбатангина юзага келади.
Ходимни ноқонуний равишда ишдан бушатган ёки бошқа ишга утказишда айбдор бўлган мансабдор шахсга, суд ходимнинг мажбурий прогул вақти учун ёки кам хақ туланадиган иш билан банд бўлган вақти учун етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди. Бундай мажбурият ишдан бушатиш ёки бошқа ишга утказиш қонунни бузган холда амалга оширилса ёки иш берувчи ходимни уз ишига тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажаришни чузган булса хам юкланади. Масалан, иш берувчининг ташаббуси билан хомиладор аёлнининг мехнат шартномасини бекор килиш қонунни яққол бузиш хисобланади.
Тула моддий жавобгарликда ходим, зарар хажми ва олаётган иш хақидан катьи назар, иш берувчига етказилган зарарнинг бутун суммасини тулайди.
Бундай моддий жавобгарлик ходимга факат қонунда бевосита курсатилган ҳоллардагина юкланади (масалан, махсус ёзма шартнома асосида унга топширилган; бир марталик хужжат буйича олинган қимматликлар етишмаганлиги учун; ходим маcт ҳоkда зарар етказганда; ходимнинг жиноий харакатлари натижасида зарар етказилганда; ходим тижорат сирларини ошкор этганда ва бошқа баъзи холларда).
Мехнат кодексига мувофиқ, угрилик, мулк ва бошқа қимматликларнинг етишмаганлиги ёки йуқотилиши натижасида корхона, муассаса, ташкилотга зарар етказилганда, шунингдек, зарарнинг хақиқий хажми мулкнинг таннархидан ошиб кетган ҳолларда моддий жавобгарлик чегараси қонун билан белгиланади. Масалан, қимматбахо тошларни ва валюта қимматликларини сотиб олиш, сотиш, алмаштириш, ташиш, етказиб бериш, жунатиш ва сақлаш буйича корхоналарнинг ушбу қимматликларнинг у бирланиши ва етишмаганлигида айбдор ходимлари, жиноий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан катъи назар, моддий жавобгарликка тортиладилар.
Мехнат хуқуқида ходимлардан зарарни ундиришнинг қуйидаги тартиби на-зарда тутилади: ихтиёрий, иш берувчининг буйруБига биноан ва суд тартибида. Ходим ихтиёрий равишда зарарни қоплашдан бош тортган такдирда, у зарарни иш берувчининг фармойишига биноан, иш хақидан ушлаб крлиш йули билан, агар ходимдан ушлаб крлинадиган зарар суммаси унинг ўртача иш хақидан ошиб кетмаса, тулайди (чекланган моддий жавобгарликда хам, тула моддий жавобгарликда хам). Иш берувчи, ходимнинг рози ёки рози эмаслигидан қатъи назар, буйруқ (фармойиш) бериши мумкин. Лекин бу буйруқ зарар аниқланганидан кейин бир ойдан кечиктирилмай чикарилиши ва бу хакда ходимга эълон килинган кундан бошлаб камида етти кундан кейин ижро этилиши мумкин.
Етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш хақидан ортиқ булса ёки зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат утган булса, зарар суд тартибида ундирилади.
Иш берувчининг судга мурожаат килиши учун зарар аниқланган кундан бошлаб бир йиллик муддат белгиланган. Зарарни ундириш ходимнинг зарарни келтириб чикарган ҳаракати (харакатсизлиги) учун интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган -тортилмаганлигидан кагьи назар амалга оширилади.
Иш берувчи зарарни ушбу шикает натижасида касбий яроклилигини йуқотганлиги даражасидан келиб чикиб жабрланувчига иш ҳақи (ёки унинг тегишли қисми) ҳажмида тулаш; кушимча харажатларни компенсация килиш; белгиланган холларда бир йула бериладиган нафақа тулаш; маънавий зарарни тулаш шаклида қоплайди. Зарарни тулаш тўғрисидаги аризани ходим иш берувчига беради. Иш берувчи эса аризани куриб чиқиши ва ходимнинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб ун кун ичида тегишли қарор қабул килиши шарт. Ходим иш берувчининг қароридан норози бўлган ёки белгиланган вақтда жавоб олинмаган такдирда низо ариза берувчининг хохишига кура унинг яшаш жойида ёки зарар етказилган жойда туманлараро фуқаролик судларида куриб чикилади. Бундай ҳолларга даъво муддати татбиқ этилмайди.
МЕХНАТНИ МУҲОФАЗА КИЛИШ
Ўзбекистон Республикасида мехнатни муҳофаза килиш мехнат фаолияти жараёнида ходимлар ҳаёти ва сошигининг хавфсизлигини таъминлаш тизимидан иборатдир. Мехнатни мухофаза килиш тўғрисидаги қонун хужжатлари Конституциянинг тегишли моддалари, «Мехнатни мухофаза килиш тўғрисида»ги қонун, Мехнат кодекси ва бошқа норматив хужжатлардан иборат. Халқ хужалигининг барча тармоклари учун ягона бўлган, мехнат мухофазасига оид махсус нормалар, шунингдек, тармоклараро нормаларни хукумат, мехнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги тасдиклайди.
Тармоклараро қоидалар ва нормаларни Мехнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги, тегишли вазирликлар, давлат назорат идоралари ва бошқа ваколатли идоралар тасдикkайди.
Мехнат фаолияти жараёнида ишлаб чикариш жарохатланиши ва касбий ка-салликларга йул куймаслик учун ходимларга хавфсиз ва сомом мехнат шароитлари яратиб берилиши керак.
Бу мажбуриятлар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маъмуриятига юкланган. Мехнат кодексига мувофиқ иш берувчи барча ишчи уринларини техник жихрзлар билан таъминлаши ва уларда мехнатни мухофаза қилиш буйича ягона (тармоқ, тармоклараро, санитария ва бошқа) қоидаларга мос келадиган мехнат шароитларини яратиб бериши шарт.
Ходимлар мехнат фаолияти давомида мехнатни мухофаза килишнинг тегишли шартлари билан танишиш хуқуқига эгадирлар.
Иш берувчининг ходимларни техника хавфсизлиги, ишлаб чикариш санита-рияси, ёнгин чикдшдан сакланиш ва мехнатни мухофаза килишнинг бошқа қоида-лари хақида йул-йуриклар бериш мажбурияти бу хуқуқда тегишлидир.
Бундан ташкари, қонунда мехнатни муҳофаза қилиш сохасида ходимлар учун кафолатлар белгиланган. Бу кафолатлар ходимларни ишлаб чикариш ёки бошқа омилларнинг зарарли таъсиридан якка тартибда, шунингдек, жамоа бўлиб муҳофаза килиш масалаларига тегишли бўлиб, улар Мехнат кодексида мустахкамланган. Масалан, ифлосланиш билан боглиқ ишларда ходимларга белгиланган нормадаги совун берилади. Терига зарарли таъсир курсатувчи моддалар билан боглиқ ишларда белгиланган нормада ювувчи ва зарарсизлантирувчи моддалар берилади. Мехнатни мухофаза килиш сохасидаги қонунларда аёллар ва болаларни онасиз тарбиялаётган шахслар, ёшлар ва мехнатга лаёқати кам бўлган шахслар учун алохида кафолатлар белгиланган. Ушбу тоифадаги ходимларнинг мехнатини муҳофаза килиш борасидаги кзтаимча тадбирлар уларнинг бошқа ходимлар билан ҳакикий тенг мавкрини таъминлашга хизмат килади.
Мехнат кодексига биноан, мехнат тўғрисидаги қонунларни, мехнатни муҳофаза килиш буйича қоидаларни ҳамда жамоа шартномалари ва мехнатни муҳофаза килиш тўғрисидаги битимларни бузишда ёки касаба уюшмаларининг фаолиятига тўсқинлик қилишда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда интизомий, маъмурий, жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Мехнат, мехнатни мухофаза килиш тўғрисидаги қонунларни бузганлиги учун жавобгар мансабдор шахслар тоифасига қоидалар ва нормаларга риоя килинишига масъул бўлган хусусий мулкдорлар, корхона, муассаса, ташкилот раҳбарлари ва уларнинг уринбосарлари ҳамда таркибий тузилмаларнинг раҳбарлари кирадилар.
Алохида саноат тармокларй ва баъзи объектларда ишларни олиб боришнинг хавфсизлик қоидаларига риоя килиниши устидан давлат назорати билан бир қаторда махсус низомларга кура ихтисослашган ваколатли идоралар (Давлат техника назорати кумитаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати кумитаси ва бошқалар) юритадилар.
Мехнат ва мехнатни мухофаза килиш тўғрисидаги қонунларга риоя килинишини жамоатчилик томондан касаба уюшмалари тасдиклаган қоидалар асосида мехнат инспекциялари ва мехнатни мухофаза килиш буйича ваколатли (ишонч билдирилган) шахслар назорат этадилар.
Прокуратура идораси Ўзбекистан Республикаси худудида амал килаётган мехнат тўғрисидага қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат килади, ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш чораларини куради.
Мехнат тўғрисидаги қонунларни бузганлик юзасидан ишларни куриб чиқишда судьяларга ушбу қонунбузарликларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниклаш хамда бартараф килишга каратилган чора-тадбирларни куришга алохида эътибор беришлари тавсия килинган.
МЕХНАТ НИЗОЛАРИ
Мехнат низолари деганда, мехнат шартларини белгилаш ёки узгартириш, мехнат қонунчилигини куллаш борасида келиб чикадиган келишмовчиликлар тушунилади. Мехнат низолари якка ва жамоага доир қисмларга булинади. Якка мехнат низолари иш берувчи ва ходим ўртасида мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларнинг, мехнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларининг қўлланиши юзасидан келиб чикади (жумладан, иш хакини, мукофотларни нотўғри хисоблаш; таътилнинг давомийлигини нотўғри белгилаш ва хоказо). Бундай низоларни хал этиш учун меҳнат жамоаси мехнат низолари буйича комиссия тузади. Бундай комиссия куплаб меҳнат низоларининг ҳал этилишида биринчи инстанция хисобланади.
Мехнат низолари комиссияларини иш берувчи ва касаба уюшмаси кумитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари тенглик асосида тузадилэр. Комиссиянинг қарори далиллар билан исботланган ҳамда мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларга, мехнат шартномасига асосланган булиши керак. Иш берувчи ушбу қарорни бу қарор устидан шикоят килиш учун белгиланган 10 кунлик муддат угганидан кейин 3 кун ичида бажариши керак.
Башарти мехнат низолари комиссияси 10 кунлик муддат ичида мехнат низосини куриб чикмаса ёки ҳал этмаса, манфаатдор ходим ушбу низони куришни туман (шахар) судига утказишни талаб этишга хакли булади.
Иш берувчи мехнат низосини куриш ҳакидаги ариза билан судга мурожаат килиш хуқуқига эга. Башарти у мехнат низолари комиссиясининг қарорига рози булмаган такдирда, шунингдек, унга ходим етказган зарарни қоплаш хақидаги низолар буйича ҳам суд амалиёти фуқаролик қонунлари асосида мехнат шартномаси қонуний асоссиз ёки белгиланган тартиб бузилган ҳолда бекор килинганда ёхуд ходим гайри қонуний равишда бошқа ишга утказилганда нафақат моддий, балки маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш мумкин эканлигини тан олади.
Жамоаларга доир мехнат низолари — бу иш берувчи (иш берувчилар бирлашмаси) ва ходимлар жамоалари (ходимларнинг вакиллик органлари) ўртасида меҳнатнинг янги шартларини белгилаш ва мавжуд шартларини узгартириш, жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш, узгартириш ва бажариш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир (Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси 281-моддасининг 1-қисми).
Қонун буйича иш берувчиларнинг хар қандай хуқуқ ва манфаатлари жамоага доир мехнат низоларининг предметини ташкил этмайди ва шундай низолар белгиланган суд тартибида куриб чиқилади. Жамоаларга доир низоларнинг тарафлари уз ваколатларини вакиллари орқали амалга оширадилар. Судлар иш берувчи ва касаба уюшмаси кумитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинган жамоа шартномалари, келишувлари ва бошқа локал хужжатларни куллаш хусусидаги жамоаларга доир мехнат низоларини тарафлардан бирининг аризаси асосида куриб чиқадилар.
ОИЛА ХУҚУҚИ АСОСЛАРИ
• Оила, унинг жамият ва давлат хаётидаги ахамияти
• Никох. Никох тузиш тартиби ва шартлари. Никоим ши
• Эр ва хотиннинг мулкий хуқуқ ва мажбуриятлари
• Ота-оналар хамда болаларнинг хуқуқ, ва мажбуриятл:
• Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги булмаган шахсларни оилавий муносабатлар
• Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилиги
ОИЛА, УНИНГ ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТ ХАЁТИДАГИ АХАМИЯТИ
Оила жамият ва давлат билан ўзаро боғлиқ булади ва улар билан бир замонда ривожланади. У қатор демографик, иктисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа мухим функцияларни бажаради. Шунинг учун жамият ва давлат оиланинг фаровон булишидан манфаатдор булади.
Оила юридик тушунча сифатида — шунчаки одамларнинг ўзаро эр-хотин ёки кариндошлик ришталари билан мустахкамланган гурухи эмас, балки қонунда белгиланган хуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахслар гурухидир. Бинобарин, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар оила хуқуқи нормалари билан белгиланган бўлиб, улар оилавий-хуқуқий муносабатлар деб аталади.
Оилавий муносабатларни тартибга солувчи асосий қонуний хужжатлар куйи-дагилардир: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси ва оилавий муносабатларни тартибга солувчи бошқа норматив хужжатлар. Ўзбекистон Республикасининг янги Оила кодекси 1998 йил 30 апрелда қабул килинган.
Оила хуқуқи сохасидаги халқаро шартномалар ва халқаро хуқуқ нормалари хам оила қонунчилигининг манбаи бўлиб хисобланади.
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилигида назарда тутилган хуқуқлари, эркинликлари, манфаатлари ва, албатта, мажбуриятлари таркибига қуйидагилар киради:
— эр-хотиннинг (шахсий ва мулкий) хуқуқлари ва мажбуриятлари;
— ота-онанинг (шахсий ва мулкий) хуқуқлари ва мажбуриятлари;
— никох тузишга тенг хуқуқлар;
— вояга етмаган болаларнинг (шахсий ва мулкий) хуқуқ ва мажбуриятлари;
— ота-оналар ва болалар, эр-хотин ва собиқ эр-хотин, кариндошлар ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари;
— никохнинг тугатилиш асослари (ОК 37-м.);
— эр-хотиннинг умумий мол-мулкка эгалик килиш, фойдаланиш, ва уни тасарруф этиш хуқуқлари;
— никох шартномасини тузищда эр-хотиннинг хуқуқлари ва мажбуриятлари;
— фарзандликка олиш тартиби;
— боланинг хуқуқи ва манфаатини хзимоя қилиш буйича ота-онанинг хуқуқ ва мажбуриятлари;
— ота-онанинг болани тарбиялаш хамда унта таълим беришга доир хукуқ ва мажбуриятлари;
— ота-оналик хуқуқидан махрум килиш асослари ва тартиби (Ок 79, 80-м.);
— васийлик ва хомийликка мурожаат этиш хуқуқи.
Юқорида санаб утилган оила хуқуқлари, манфаатлари ва мажбуриятлари шулар билан чекланмайди.
Ота-оналик хуқуқидан махрум килиш институти оилавий хуқуқий муносабатларда алохида урин тутади.
Шундай килиб, оилавий хуқуқий муносабатлар деганда, фуқаролар ўртасида буладиган ва оилавий хуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади.
Хар кандай бошқа муносабатларда бўлганидек, оилавий хуқуқий муносабатларда қуйидаги уч элемент мавжуд:
— субъект;
— субъектив хуқуқ ва мажбуриятлар.
Оилавий хуқуқий муносабатларнинг субъекти бўлиб эр-хотин, ота-она, болалар, васийлар ва хомийлар, бошқа кариндош уруглар хамда оила қонунчилиги сохасида у ёки бу муносабатларни хал этишда иштирок этувчи юридик шахслар, фуқаролар уюшмаси, муассасалар, органлар, ижтимоий бирлашмалар хисобланади.
Оила аъзоларига ёки оиланинг собиқ аъзоларига тегишли, қонун билан химоя килинадиган ахлокий ва моддий қадриятлар юзасидан оила хуқуқи субъектлари қабул киладиган харакат ва қарорлар оилавий хуқуқий муносабатларнинг объектлари булиши мумкин.
Бир-бирларига нисбатан юзага келган муаммоларни хал килиш жараёнида оилавий хуқуқий муносабатларнинг субъектларига эга бўлган хуқуқ ва мажбуриятларнинг йигиндиси хуқуқий субъектлардир.
НИКОҲ. НИКОХ ТУЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ. НИКОХНИНГ ТУГАТИЛИШИ
Никох — эркак билан аёлнинг тенг хуқуқли, эркин ва ихтиёрий иттифоки бўлиб, у фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ) органларида тузилади ва оила тузиш мақсадига хизмат килади
Никох тузиш — шунчаки расмиятчилик эмас. Давлатнинг никохни қайд эти-ши юридик фактдир. Айнан руйхатга олинган (кайд этилган) никох юридик никох деб хисобланади ва фақат угина эр-хотинлик хуқуқлари ва мажбуриятларини юзага келтиради, руйхатсиз (қайдсиз) никох хақиқий эмас. Диний расм-русумларга биноан тузилган никох хуқуқий ахамиятга эга эмас.
Эркак ва аёлнинг хакикатда бирга яшаши («фуқаролик никохи» дейилади) натижасида улар ўртасида хуқуқий муносабатлар юзага келмайди, улар бир-бирларининг оддида юридик хуқуқ ва мажбуриятга эга булмайдилар (масалан, бирга яшовчи (аёл) узи билан бирга яшовчи (эркак)дан таъминот олишга хакли булмайди).
Никох тузиш никохланувчиларнинг фуқаролик холати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой муддат утгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик холати далолатномаларини қайд этиш оркали бир ой утгунга кадар никох тузишга рухсат берилиши мумкин. Никох ёши республикамизда эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланган. Тегишли туман, шахар хокимлиги никох ёшини купи билан бир йилга камайтириши мумкин. Шу билан боглиқ қуйидаги холатга эътиборни қаратиш лозим, яъни эр-хотинлар 18 ва 17 ёшдан эмас, балки никох тузилган вақтдан бошлаб тулиқ хуқуқий лаёқатга эга хисобланади.
Никох тузиш натижасида вужудга келган муомала лаёкати 18 ёшга тулгунча никох тузилган такдирда хам тулиқ хажмда тасдиқланади.
Никох тузишни хохkовчиларнинг ёши қонунда чекланмайди. Баъзида вояга етмаганларнинг хохиши булса хам, никохни тузиб булмайди. Қуйидаги холларда никох тузилмайди:
1) лоакал битгаси руйхатга олинган бошқа никохда турган шахслар ўртасида (факат ФХДЁ органларида руйхатга олинган никох назарда тутилади. Хақиқатда бирга яшаш эътиборга олинмайди. Никох тузишга суд қарори билан ажратилган ва хуқуқий эмас деб топилган никохлар тусиқ булолмайди);
2) лоакал биттаси рухият бузилиши (рухий касаллиги ёки акди заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёкатсиз деб топилган шахслар ўртасида спиртли ичимликлар ёки наркотик моддалар истеъмол килиш билан боғлиқ холатларда фуқаронинг муомала лаёкати чекланиши никох тузишга монелик килиш учун асос була олмайди);
3) насл-насаб шажараси буйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, тугишган ва угай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзанддикка олинганлар ўртасида.
Никохланучи шахсларни тиббий курикдан никохданувчи шахсларнинг розилиги билан давлат согликни сақлаш тизими муассасалари ўтказади.
Никохланувчи шахсни курикдан утказиш натижалари шифокор сири хисобланади ва у никохланувчи шахсга факат курикдан утган шахснинг розилиги билан билдирилиши мумкин. Башарти никохланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одам иммунитета такдиллиги вируси (ОИТС инфекцияси) борлигини бошқасидан яширган булса, ушбу шахс никохни хуқуқий эмас деб топишни талаб килиб судга мурожаат этишга хакди булади. Юқоридаги касалликларга чалинган холатлар никох тузишга монелик килади.
Бундан ташқари, эр-хотин ёки улардан бири оила куриш мақсадини кузла-май тузган сохта никохлари хам хакикдй эмас деб топилади (ОК 49-м).
Никохни факат суд хақиқий эмас деб топиши мумкин.
Никохнинг хақиқий эмас деб топилиши шу никохда ёки уни хақиқий эмас деб топилган кундан бошлаб 300 кун ичида тугилган болалар хуқуқига таъсир килмайди. Бундай болалар хакдкий никохда тугилган болалардек хуқуқда эга буладилар.
Турли хаётий сабабларга кура баъзи никохлар бузилади, эр-хотинлик муноса-батлари тўхтайди (суд томонидан эълон килинган эр-хотиндан бирининг улими туфайли никохнинг тугатилиши).
Эр-хотин хаётлигида никох факат ажратиш йули билан бузилиши мумкин. Ажратишни суд ёки ФХДЁ органлари расмий тартибда амалга оширади. Хотин-нинг хомиладорлиги вақтида ва бола тугилганидан кейин бир йил мобайнида эр-хотиннинг розилигисиз никохдан ажратиш тўғрисида иш кузгатилиши мумкин эмас.
Эр-хотинлар ФХДЁ органларидан никох тугатилиши хақида гувохнома олма-гунларича янги никох тузишга хаклари булмайди.
ЭР ВА ХОТИННИНГ МУЛКИЙ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига биноан, эр ва хотиннинг мулкий хуқуқ ва мажбуриятлари қонуний ва шартномавий тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида шундай дейилган: «Эр ва хотиннинг никох давомида орттирган мол-мулклари, агар қонун ёки никох шартномасида бошқача хол курсатилмаган булса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки хисобланади» (23-модда).
Оила кодексида шартноманинг бу тури батафсил тартибга солинган. Унда «никох шартномаси» тушунчаси, уни тузиш шартлари ва тартиби, мазмуни ва руйхатга олиш механизми, шартномани узгартириш ва бекор қилиш, уни тула ёки қисман хакикдй эмас деб топиш кабилар белгиланган.
Қонунга биноан, никохланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никохда бўлган даврида хамда эр-хотин никохдан ажратилган такдирда уларнинг мулкий хуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи келишув никох шартномаси деб хисобланади. Эр ва хотиннинг шахсий хуқуқ ва мажбуриятлари никох шартномасининг предмети була олмайди. Масалан, шартномада бир-бирини севиш мажбуриятини мустахкамлаш мумкин эмас.
Никох шартномаси никох ФХДЁ органларида руйхатга олинганидан кейин, шунингдек, никох даврида хам фақат эр ва хотин ўртасида тузилиши мумкин (никох давлат руйхатига олингунга кадар тузилган никох шартномаси никох давлат руйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради). Никох шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Эр-хотин никох шартномасига кура, биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартибини узгартириши мумкин. Никох шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда узгартирилиши ёки бекор килиншни мумкин (шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишга йул куйилмайди). Никох тугатилиши пайтидан бошлаб никох шартномасининг амал қилиши хам тугайди (никох шартномасида никох тугатилгандан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно). Қонунга биноан, суд никох шартномасини тула ёки қисман хақиқий эмас деб топиши мумкин.
Бундан ташкари, қонун никох шартномасида эр-хотиннинг биргаликда яшаш Хуқуқлари, ўзаро таъминот каби хуқуқ ва мажбуриятлари белгиланишига йул куяди.
Эр-хотинлар ўзаро бошқа хил шартномалар тузишга хам хаклидирлар (масалан, хадя этиш, олди-сотди).
Ўзаро моддий таъминот эр-хотинлар бир-бирларини моддий таъминлашга мажбур эканликларини англатади. Агар бундай ёрдам беришдан бош тортилса ёки шартномавий келишув булмаса, хотин (эр) алимент олиш учун судга мурожаат килиш хуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Бундай талаб билан судга мурожаат этиш хуқуқига хомиладор хотин ёки мехнатга лаёқатсиз ва мухтож эр (хотин) эга булади.
Мухтож ва мехнатга лаёқатсиз эр (хотин)нинг хотин (эр)идан таъминот олиш хуқуқи қонунда белгиланган холларда никох тугатилганидан кейин хам тугатилмайди. Эр (хотин)ни таъминлаш учун ундириладиган алиментнинг микдори хар доим пул билан туланадиган қатъий суммада белгиланади.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини булиш холларида, агар эр ва Хотин ўртасидаги никох шартномасвда бошқача хол назарда тутилмаган булса, эр ва хотиннинг улушлари тенг хисобланади. Суд вояга етмаган болалар манфаатларини ва (ёки) эр-хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини хисобга олиб, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлар тенглиги принципидан чекинишга хаклидир. Умумий мол-мулкни булишда суд эр ва хотиннинг хар бирига мулкнинг кайси қисми берилиши лозимлигини аниклайди. Эр (хотин)га унга карашли улушдан аниқ қийматга эга бўлган мол-мулк бериладиган холларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки узга компенсация белгиланиши мумкин.
Никохдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни булиш тўғрисидаги талабларига нисбатан уч йиллик даъво муддати қўлланилади. Эр ва хотиннинг хар бирининг шахсий мулкига қуйидагилар киритилади:
— эр ва хотиннинг никохга қадар узига тегишли бўлган мол-мулки;
— хар бирининг никох давомида хадя, мерос тарикасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки;
— якка тартибда фойдаланиладиган буюмлар (кийим-кечак, пойафзал, косметика ва х.к), қимматбахо буюмлар ва зеб-зийнатлардан ташқири;
— эр-хотин ўртасида тузилган шартнома асосида никох давомида олинган ва эр-хотинга тегишли бўлган мулқ
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини булиш эр-хотиндан бирининг талабига кура, улар никохда бўлган даврда хам, никохдан ажралишгандан кейин хам, шунингдек, кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни каратиш учун умумий мол-мулкни булиш талаби билан арз қилган холларда амалга оширилиши мумкин.
Эр-хотиннинг биргаликда орттирган мулкини булиш хақидаги даъволар никохни тугатиш тўғрисидаги даъволар билан бир вақтда ёки никох ФХДЁ органларида тугатилганидан кейин такдим этилиши мумкин.
ОТА-ОНАЛАР ХАМДА БОЛАЛАРИНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ота-она ва болаларнинг ўзаро муносабатлари оилада алохида урин тутади. Булар шахсий (номулкий) ва мулкий хуқуқ ва мажбуриятлардир.
Шахсий хуқуқлар борасида бола исм, ота исми ва фамилия олиш хуқуқига эгадир.
Болага исм — ота-онанинг келишувига биноан, ота исми — отасининг исмига кура берилади.
Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади.
Агар бола ўзаро никохда булмаган шахслардан тугилган ва оталик қонуний тартибда белгиланмаган булса, оталик ихтиёрий равишда суд томонидан белгиланади (боланинг ота-онаси биргаликда ёки факат отасининг узи ФХДЁ органларига ариза билан мурожаат килса). Ўзаро никохда булмаган ота-онадан тугилган бола ота-онаси қонуний никохда бўлган болаларники каби хуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Қонун оталик (оналик)ни даъво килишга хам йул куяди, лекин бу фақат суд тартибида булиши мумкин.
Ўзаро никохда булмаган ота-онадан бола тугилган такдирда, бола ота-онасининг биргаликдаги ёки отасининг шахсий аризасига кура, оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.
Бола 18 ёшга тулмаган (вояга етмаган) шахсдир. У нафакат шахсий, балки мулкий хуқуқга хам эга, унга хадя этилган ёки мерос қилиб берилган, буюмларга эгалик қилиш хуқуқига, уз ота-онасидан таъминот олиш хуқуқига эгадир, аммо бола ота-онасининг мулкига эгалик килиш хуқуқига эга эмас ва, уз навбатида, ота-она хам боланинг мулкига эгалик килишга хакди эмас.
Ота-она ва болаларнинг алохида-алохида мулки булиши ва бирга яшаб турганда улар бир-бирларининг розилиги билан бундай мулкка эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.
Ота-она вояга етмаган фарзандларининг қонуний вакили хисобланади, чунки улар уз хуқуқ ва мажбуриятларини мустақил химоя кила олмайдилар.
Ота-она нафакат тенг хуқуқлидир, балки болаларни моддий жихатдан таъминлаш, жисмонан, рухан ва ахлокан соглом килиб тарбиялаш, уларни мустақил хаётга тайёрлаш борасида бир хил мажбуриятга хам эгадирлар. Ота-онанинг хуқуқи боланинг манфаатига хизмат килиши керак. Бола уз хуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя килиш хуқуқига эга.
Афсуски, баъзида ота-оналар уз мажбуриятларини бажаришдан бош тортадилар, ота-она хуқуқини суиистеъмол киладилар, болалар билан шафкатсиз муносабатда буладилар, уларни тахдирлайдилар, сурункали ичкиликбоз ёки гиёхванд буладилар. Бундай холларда ота-оналар суд қарорига асосан ота-оналик хуқуқидан махрум этиладилар.
Ота-она хуқуқидан махрум килишга доир ишлар прокурор хамда васийлик ва хомийлик органи иштирокида куриб чикилади.
Суд ота-оналик хуқуқидан махрум килиш тўғрисидаги ишларни куриб чиқишда боланинг таъминоти учун ота-оналик хуқуқидан махрум килинган ота-онадан (уларнинг биридан) алимент ундириш масаласини хал килади.
Ота-оналик хуқуқидан махрум килинган ота-она кайси болага нисбатан ота-оналик хуқуқидан махрум килинган булса, шу болага нисбатан бўлган кариндошлик фактига асосланган барча хуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек, боланинг фуқаролар учун қонун хужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш хуқуқидан махрум булади. Ота-оналик хуқуқидан махрум килиш ота-онани уз боласини таъминлаш мажбуриятидан озод килмайди.
Қонун ота-оналик хуқуқини тиклашга хам йул куяди, лекин бу фақат суд тартибида амалга оширилади.
Суд боланинг манфаатларини хисобга олган холда ота-онани ота-оналик хуқуқдан махрум килмай туриб болани ота-онадан (уларнинг биридан) олиш тўғрисида хал килув қарори чиқариши (ота-оналик хуқуқини чеклаши) мумкин. Ота-она хуқуқининг чекланиши ота-онани болани шахсан тарбиялаш хуқуқидан махрум килади, лекин ота-онани болани моддий жихатдан таъминлаш мажбуриятидан озод килмайди.
Ота-она хамда болалар мулкий хуқуқ ва мажбуриятларининг мазмуни шундан иборатки, ота-она вояга етмаган хамда вояга етган-у, лекин мехнатга лаёкатсиз ва мухтож болаларни таъминлашга мажбурдирлар. Ота-она вояга етмаган уз болаларини таъминлаш тўғрисида келишув тузишга хакдидирлар. Алимент тулаш хақидаги келишув алимент тулашга мажбур шахс билан алимент олувчи шахс ўртасида ёзма шаклда ва нотариал тартибда тасдиқланиб тузилади.
Бунда алимент тулаш тартиби ва шакли томонлар хафтасида келишилган холда белгиланади. Бироқ алиментнинг микдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган микдордан кам булмаслиги керак.
Мехнатга лаёкатли вояга етган болалар, уз навбатида, мехнатга лаёкатсиз ва ёрдамга мухтож ота-оналарини таъминлашга мажбурдирлар. Агар вояга етган болалар уз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан буйин товласалар, ота-она судга уз таъминотлари учун болалардан алимент ундириб бе-риш учун мурожаат қилишга хаклидирлар. Алиментларни суд каткий пул суммасида белгилайди. Қонун алиментларнинг индексация килинишини назарда тутади.
Ота -она карамогадан мавфум бўлган болаларни давлат алохида химояга олади. Қонунда бундай болаларни тегишли муассасаларга тарбиялаш учун жойлаштириш тартиби махсус белгилаб куйилган бўлиб, уларга оилага тарбиялаш учун бериш (фарзандликка олиш) хомийликка олиш ёки мехрибонлик уйларига бериш кабилар киради.
Фарзандликка олиш — юридик харакат. Чунки ота-она билан фарзанд ўртасида кандай хуқуқий муносабатлар булса, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинаётганлар ўртасида хам шундай муносабатлар урнатилади. Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий хуқуқларда фарзандликка олувчининг уз болаларига тенглаштирилади.
Фарзандликка олишга факат вояга етмаган болаларга нисбатан ва уларнинг манфаатидан келиб чиққан холда йул куйилади.
Қонун фарзандликка олинаётган боланинг саломатлиги холатига қараб фарзандликка олиш имкониятини чеклашни назарда тутмайди.
Агар ота-она фарзандликка олувчилар, боланинг касаллиги хақида огохлантирилган булса, лекин, шунга қарамай, улар айнан шу болани фарзандликка оламиз деб туриб олсалар, бундай холда фарзандликка олишга рухсат берилади.
Фарзандликка олишда бола ва фарзандликка олувчи (фарзандликка олувчининг кариндошлари) ўртасидаги муносабатлар хомийликка ухшаб маълум муддатга эмас, балки бир умрга урнатилади. Фарзандликка олиш факат суд тартибида бекор килиниши ёки хақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Фарзандликка олиш — ута жиддий ва ихтиёрий хуқуқий харакат. У фақат фарзандликка олувчининг илтимосига биноан, ёзма ариза бериш йули билан амалга оширилади. Аризага тавсифнома, киска таржимаи хол, соглиги хақида маълумотнома хамда васийлик ва хомийлик органлари талаб килган бошқа хужжатлар илова килинади.
Фарзандликка олишдан келиб чиқадиган хуқуқ ва мажбуриятлар туман (шахар) хокими фарзандликка олиш хақида қарор чиқарган кундан пайдо булади.
Болани бир вақтнинг узида икки шахс фарзандликка олиши мумкин. Бундан ташқари, бир шахс ва эр-хотин хам фарзандликка олиши мумкин.
Қонунда ўзаро никохда булмаган икки шахснинг болани фарзандликка олиши такикланмайди.
Қуйидагилар фарзандликка олувчи булолмайдилар:
— вояга етмаган фуқаролар;
— ота-оналик хуқуқидан махрум килинган ёки ота-оналик хуқуқи чекланган-лар;
— қонун билан белгиланган тартибда (суд қарори билан) муомалага лаёкатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
— асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида руйхатда турувчилар;
— Ўзбекистан Республикаси Оила кодекси 169-моддасининг 1-қисмида курсатилган асослар буйича фарзандликка олганлиги бекор килинган собиқ фарзандликка олувчилар;
— касддан содир этган жиноятлари учун илгари хукм килинганлар. Фарзандликка олиш учун ота-оналик хуқуқидан махрум булмаган бола ота-онасининг розилиги керак.
Васийлар хомийлигида бўлган ва ота-онаси йуқ болаларни фарзандликка олиш учун васийнинг розилиги ёзма шаклда ифодаланган булиши, давлат болалар муассасаларининг тарбияси ва таъминотдаги болаларнинг фарзандликка олиш учун шу муассаса маъмуриятининг розилиги билан амалга оширилади.
Агар бола 10 ёшга тулган булса, фарзандликка олиш учун боланинг розилиги талаб килинади. Фарзандликка олиш учун боланинг розилигини васийлик ва хомийлик органи аникдайди.
Фарзандликка олувчилар фарзандликка олинаётган боланинг тупшшш кайд этилган дафтарга унинг ота-онаси деб ёзилиши керак.
Фарзандликка олувчи боланинг фамилияси, отасининг исми ва исмини узгартириш учун, агар у 10 ёшга тулган булса, боланинг розилиги талаб килинади.
Фарзандликка олиш, албатта, фарзандликка олиш қарори чиққан жойдаги ФХДЁ органларидан руйхатга утказилиши шарт.
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-она томонидан карин-дошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий хуқуқларини йуқотадилар хамда ўзаро мажбуриятлардан озод буладилар.
Фарзандликка олиниш вақтида бокувчисини йуқотганлик учун пенсия ёки нафақа олиш хуқуқига эга бўлган вояга етмаганлар фарзандликка олинган тақдирда хам ана шу хуқуқни сақлаб крладилар.
Фарзандликка олишни сир саклаш қонун билан химоя килинади.
Васийлик ва хомийлик ота-онасининг қарамогидан мафум бўлган болаларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва таълим бериш, шунингдек, бундай болаларнинг шахсий дамда мулкий хуқуқ ва мажбуриятларини химоя килиш учун белгиланади. Васийлик 14 ёшгача бўлган болаларга белгиланади. Хомийлик 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларга нисбатан белгиланади. Васийлик ва хомийлик органлари жойлардаги узини узи бошқариш органларидир.
Васийлик ва хомийлик васий ёки хомий тайинланишга мухтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи булмаса, васий ёки хомий яшаётган жойда белгиланади.
Васий ва хомий тайинланишидан манфаатдор шахслар судга мурожаат килишлари мумкин.
Қуйидаги шахслар васий ва хомий этиб тайинланишлари мумкин эмас:
— вояга етмаган фуқаролар;
— вояга етган, аммо қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
— ота-оналик хуқуқидан махрум килинганлар ёки ушбу хуқуқлари чекланганлар;
— каёқдан содир этган жиноятлари учун илгари жазога хукм килинганлар. Фуқаролар уларнинг розилиги билангина васий ва хомий этиб тайинланиши-
мумкин.
Васийга (хомийга) боланинг таъминоти учун хар ойда Ўзбекистон Республи-касининг хукумати белгилаган микдорда пул тулаб турилади.
Васий ва хомийлар уз карамогидаги вояга етмаган шахслар билан бирга яшаши шарт. Агар тарбиясига хамда хуқуқ ва манфаатларининг химоя килинишига салбий таъсир килмаса, васийлик ва хомийлик органининг розилиги билан 16 ёшга тулган хомийликдаги боланинг алохида яшашига йул куйилади.
Васийлик ва хомийлик, фарзандликка олишдан фаркли равишда, қуйидаги муддатларга тайинланади:
— васийлик ва хомийликдаги шахс вояга етгунча;
— васийлик ва хомийликдаги шахс никохга киргунча;
— суднинг фуқаронинг муомалага лаёкатини чеклаш хақидаги хал килувчи қарори бекор килингунча;
— вояга етмаган шахс тула муомалага лаёкатли деб эълон килингунча;
— вояга етмаган шахслар ота-онаси тарбиясига қайтарилганда.
Васий ва хомийларнинг васийлик ёки хомийликдаги шахсларнинг мол-мулкни бошқариш, уларга тегишли мол-мулкини бошқаларга утказиш, васийлик ва хомийликдаги шахсларга тегишли пул ва бошқа қимматли буюмларни сақлаш билан боглиқ бошқа харакатларни бажариш тартиби ва шартлари, шунингдек, васийлик ва хомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш ва сақлаш буйича хисобот бериш тартиби қонун хужжатлари билан белгиланади.
Қонунда ота-она карамогидан махрум бўлган болани тарбиялаш учун уни тутинган оилага бериш хам назарда тутилади. Бу васийлик ва хомийлик органлари билан тутинган ота-она ўртасидаги ўзаро тузилган келишув асосида амалга оширилади. Вояга етмаган бола тутинган оилага келишувда белгиланган муддатга тарбиялаш учун берилади.
Тутинган ота-она тарбиялашга олинган болага нисбатан васий (хомий) каби хуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Тутинган ота-онани васийлик ва хомийлик органлари танлайди. Оилага тарбияга олинган боланинг таъминоти учун Ўзбекистан Республикасининг хукумати белгилаган микдорда хар ойда нафака тулаб турилади. Бундан ташқари, қонунда тутинган ота-она мехнат хакининг микдори белгиланади хамда бундай оилага муайян имтиёзлар берилади. Узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг узгариши) мавжуд булса, болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув муддатидан илгари бекор килиниши мумкин.
ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР
Ўзбекистон фуқароларининг чет эл фуқаролари билан никохлари Ўзбекис-тонда умумий асосларда тузилади. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси билан фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар буйича хуқуқий ёрдам бериш келишувига имзо чеккан мамлакатларнинг фуқаролари никох тузишга хуқуқий лаёқати борлигини тасдикловчи хужжатни (албатта, бу хужжатни уша чет эл давлатининг тегишли органи берган булиши керак) такдим этишлари керак.
Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон худудидан ташкарида яшовчилар ўртасидаги никох Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муссаларида тузилади.
Ўзбекистан фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги булмаган шахслар ўртасидаги хамда Ўзбекистон худудидаги чет эл фуқаролари ўртасидаги никох Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан тугатилади. Ўзбекистон худудидан ташкарида тугатилган никох никохни тугатиш хақидаги қарорни қабул килувчи органларнинг ваколати тегишли чет давлатнинг қонунчилигига риоя этилган холда расмийлаштирилган булсагина хакиқий деб тан олинади.
Эр-хотиннинг мулкий ва шахсий номулкий хуқуқ ва мажбуриятлари, ота-она ва боланинг хуқуқ ва мажбуриятлари, вояга етмаган болалар ва оиланинг бошқа аъзоларининг алимент мажбуриятлари, улар биргаликда яшаётган давлат худудида амалда бўлган қонунларда белгиланади.
Бола тугилишига кура кайси давлатнинг фуқароси булса, уша давлатнинг қонунлари оталикни белгилайди. Фарзандликка олиш хамда фарзандликка олишни бекор килиш фарзандликка олинаётган бола фуқароси бўлган давлатнинг қонунларига биноан амалга оширилади.
Хорижий давлат оила хуқуқининг нормалари Ўзбекистон Республикасининг хуқуқ тизими асосларига зид келувчи холларда қўлланилмайди. Бу холларда Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари қўлланилади.
Ўзбекистон республикасининг оила қонунчилиги
Оила қонунчилигининг асосий вазифаси оила, оналик, оталик ва болаликни химоя килишдир.
Оила хуқуқининг нормалари оилани мустахкамлашга, ўзаро мухаббат туйғуларига асосланган оилавий муносабатларни куриш, ишонч ва ўзаро хурмат, хамдардлик, хамкорлик ва оила оддида унинг хар бир аъзосининг масъуллигини оширишига йўналтирилган.
Оила қонунчилиги бирон бир шахснинг оила масалаларига узбошимчалик билан аралашишига йул куймайди хамда оила аъзолари уз хуқуқларини тускинликсиз амалга оширишини ва уларнинг химоя килинишини таъминлайди.
Оилавий муносабатларни тартибга солиш қуйидаги принципларга асосланади:
1) давлатнинг факат ФХДЁ органларида тузилган никохни тан олиши;
2) эркак ва аёл никох иттифокининг ихтиёрийлиги;
3) эр ва хотиннинг оилада тенг хуқуқлиги;
4) оилавий муаммоларнинг ўзаро розилик асосида хал этилиши;
5) болаларни оилада тарбиялашнинг устунлиги;
6) болаларнинг камол топиши ва фаровонлиги хақида ота-она ва давлатнинг гамхурлик килиши;
7) оиланинг вояга етмаган ва мехнатга лаёқатсиз аъзолари хуқуқ ва манфаат-ларининг химоя килинишини таъминлаш;
8) никох тузаётганда ва оилавий муносабатларда ижтимоий, иркий, миллий, тил ва диний мансублик белгиларига караб фуқаролар хуқуқларининг хар қандай шакддаги чекланишини ман этиш;
9) фуқароларнинг оиладаги хуқуқини фақат қонунда назарда тутилган ва нормадан чикиб кетмаган холда хамда оиланинг бошқа аъзолари ва бошқа фуқароларнинг қонуний хуқуқлари ва манфаатлари, ахлоки, союгигини химоя килиш-мақсадидагина чеклаш.
Оила қонунчилиги қуйидаги муносабатларни тартибга солади:
— никох тузиш тартиби ва шарти;
— никохни тугатиш ва уни хақиқий эмас деб топиш;
— оила аъзолари уртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни (эр-хотин, ота-она ва болалар, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар уртасида);
— кариндош-ypyг ва бошқа шахслар уртасида;
— ота-она карамогидан махрум булган болаларни оилада тарбиялаш тартиби ва шаклларини белгилаш.
Узбекистон Конституциясининг 63, 64, 65 ва 66-моддалари оилавий муносабатларни тартибга солиш хусусиятларини акс эттиради.
Узбекистон Республикасининг 1998 йили 30 апрелда қабул килинган Оила кодекси хуқуқнинг бу сохасидаги асосий хужжат хисобланади.
Никох — аёл ва эркакнинг эркин, тенг хуқуқли иттифоки. Бунда улар никох ёшига етган булиши ва бошқа никохда булмаслиги керак. Бундан ташкари, никох конун белгилаган шарт ва тартибга риоя килган холда ва, албатта, оила тузиш максадида тузилган булиши керак.
Никохнинг хақиқий эмаслиги шартларини хамда никохнинг хақиқий эмас деб топилганлигини тан олишнинг хуқуқий оқибатларини аниклаш мухимдир. Никохни хақиқий эмас деб топишнинг асосий шартларидан бири унинг сохталиги, яъни никох оила куриш максадисиз руйхатдан утказилганлигидир).
Никох тугатилишининг куйидаги сабаблари мавжуд: эр-хотиндан бирининг вафоти ёки суднинг улардан бирини вафот этган деб эълон килиши; эр-хотиндан бири ёки хар иккаласининг аризасига мувофик никохдан ажратиш йули билан, шунингдек, суд муомалага лаёкатсиз деб топган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофик.
Никохни тугатишнинг икки тартиби белгиланган: суд оркали ва ФХДЁ органлари оркали.
Оилавий муносабатларда эр ва хотин тенгдирлар. Улар касб, яшаш жойини танлашда эркин хуқуқда эгадирлар, болаларни тугиш, тарбиялаш, таълим бериш ва оиланинг бошқа муаммоларини хал этадилар. Эр-хотиннинг никох даврида орттирган мулки уларнинг умумий мулки хисобланади. Умумий мулкка эгалик килиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш ўзаро розилик асосида амалга оширилади.
Сунгги йилларда никохданувчи шахсларнинг никох шартномаларини тузишга боглик масалалар умумий кизикиш уйготмокда.
ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ
• Экология хуқуқи, унинг предмети ва объектлари
• «Экологик тизим» тушунчаси
• «Экологик жавобгарлик» тушунчаси
• Атроф мухитни Халқаро хуқуқий мухофаза килиш
ЭКОЛОГИЯ ХУҚУҚИ, УНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ОБЪЕКТЛАРИ
Экология хуқуқи — Узбекистон хуқуқ тизимининг яхлит тармот у хамда хозирги ва келажак авлод манфаатлари йулида жамият, табиат ва инсоннинг ўзаро таъсри сохасидаги ижтимоий (экологик) муносабатларни уукукий жихатдан тартибга солувчи фан.
«Экология» сузи (грекча «oicos» — уй, турар жой хамда «logoc» — таълимот) инсон яшайдиган уй, жой туғрисидаги таълимотни билдиради. «Экология» сузини биринчи булиб немис олими Эрнест Геккель 1866 йидца илмий муомалага киритган ва ушбу термин узок вакт тор доирада, яъни биология фанида кулланиб келган, XX асрнинг иккинчи ярмидагина бошқа мамлакатларда хам оммалашган. Умумий экология таркибида унинг энг мухим қисми булмиш жамиятнинг уни ураб турган табиий мухит билан ўзаро таъсири хакидаги таълимот — ижтимоий экология ажралиб чиккан.
Ижтимоий экологиянинг таркибий қисмини жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири сохасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нормалар мажмуи булган хуқуқий экология ташкил этади.
Экологик муносабатларни тартибга солувчи зхуқуқий нормаларни уз ичига олган норматив-хуқуқий хужжатлар экологик хуқуқ манбалари сифатида тан олинади. Экология хуқуқи манбаларига конунлар, фармонлар, карорлар ва фармойишлар, вазирлик ва идораларнинг норматив хужжатлари киради.
«Атроф табиий мухит» тушунчаси «табиат» ва «инсонни ураб турган мухит» тушунчаларидан ташкил топган. Амалдаги (миллий ва Халқаро) конунларда «табиий мухит» моддий дунё тадрижий ривожланишининг оқибати ва табиий экологик тизимлардан ташкил топган объектив вокелик сифатида тушунилади. Тор маънода бу — инсон яшайдиган, кам тегилган ва инсоннинг хужалик фаолияти билан амалда узгармаган табиий яшаш мухити. Инсонни ураб турган мухит деганда, табиий мухитнинг инсон фаолияти жараёнида узгартирилган қисми тушунилади.
«ЭКОЛОГИК ТИЗИМ» ТУШУНЧАСИ
Ижтимоий муносабатларни экологик-хуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари хар бирига айрим умумий белгилар хос булган махсус экологик тизимларнинг мавжудлиги билан боглик.
Экосистеманинг таркибий қисмларини табиий равишда келиб чиққан объектлар ташкил этади.
Хар кандай экосистемага ёпиклик яъни мустакил, узга таъсир ёрдамисиз амал килиш хос (масалан, яйловларда, бахрр ва езда углар уз-узидан усиб чикади, хайдаладиган ерларни эса инсон аралашуви, яъни экиш, ер хайдаш, парваришлаш, бегона утларга карши кураш булмаса, бегона ут босиб кетади).
Барча экосистемалар бир-бири билан боглик. Ушбу ўзаро алокадорликни унутиш салбий оқибатларга олиб келади. Масалан, бегона утларга карши кимёвий воситалар билан кураш — тупрокдаги ва бошқа фаунанинг халокатига, урмондаги дарахтларни кесиб ташлаш — дарё ва куллар сатхининг камайишига олиб келади.
Хар бир экосистема биомахсулдорлиги билан ажралиб туради: тупрок — махсуддорлиги билан; фауна — мавжудотларнинг купайиши билан; дарахтлар — мевалари, уруглари билан ва х.к.
Экологияга оид конунлар табиий мухит, яъни экосистемаларнинг ўзаро боглик тизими эканлигини ва шу боис яхлит ва муайян тартибга солинган булиши кераклигини инобатга олиши зарур. Хозирча бунга эришилгани йук ва экологик хуқуқ нормалари куплаб хуқуқ манбаларида, жумладан конунчиликнинг бошқа тармокларига кирадиган манбаларда жойлашган.
Шундай килиб, табиий объект — атроф табиий мухитнинг амаддаги конунлар билан мухофаза этиладиган, табиий келиб чикиш аломатларига эга булган, экологик, иктисодий, маданий ва согломлаштириш функцияларини бажаришга хамда инсонни ураб турган мухитнинг сифатини таъминлашга кодир булган таркибий қисми.
«ЭКОЛОГИК ЖАВОБГАРЛИК» ТУШУНЧАСИ
Экология сохасидаги жавобгарлик давлат, жамият ва инсоннинг жамият олдидаги, хозир яшаётган ва келгуси авлод олдидаги, муайян инсон ва табиатдан фойдаланувчи шахс олдидаги жавобгарлигидир. Экологик-хуқуқий жавобгарлик эса — умумхуқуқий жавобгарликнинг турларидан бири. У содир этилган экологик хуқуқбузарлик учун хуқуқнинг бузилган нормасида белгиланган санкцияга мувофик нохуш оқибатларга дучор булиш мажбуриятини билдиради.
Экологик жавобгарлик табиий мухитга зарар етказишнинг олдини олиш ва зарар етказилган такдирда уни коплаш борасидаги муносабатларни ифодаловчи нормалардан иборат иктисодий-хуқуқий комплексдир.
Экологик жавобгарлик учта функцияни бажаради: 1) Рағбатлантириш, 2) қоплаш, 3) превентив (олдини олиш).
Рағбатлантириш функцияси экологик мухофаза килишга мажбур этувчи иктисодий ва хуқуқий Рағбатлар мавжудлигида намоён булади; коплаш функцияси табиий мухитга етказилган йукотишларни натура ёки пул шаклида коплашга каратилган; превентив функцияси эса жазо чораларини куллаш ва зарарни ундириш оркали экологик муносабат иштирокчиларининг хулк-атворига мажбуран таъсир курсатади.
Экологик жавобгарлик иктисодий ва хуқуқий шаклда намоён булади.
Иктисодий шакл хуқуқда мос фаолиятга асосланади ва атроф-мухитни иф-лослантирувчи шахсни чикитларни камайтиришга иктисодий усуллар, аввало, моддий манфаатдорлик билан кизиктириш оркали тартибга солинади. У жамият ва табиат уртасидаги ўзаро муносабатнинг «ифлослантирувчи тулайди» деган умумий принципидан келиб чикдци.
Хуқуқий жавобгарлик хуқуқда хилоф килмишлар натижасида юзага келади хамда маъмурий-хуқуқий усуллар билан тартибга солинади. Умуман олганда, ушбу шакллар экологик хуқуқий жавобгарлик институтини ташкил этади ва мустахкамлайди.
Экологик-иктисодий жавобгарлик, хуқуқбузарлик холати буйича келиб чикадиган хуқуқий жавобгарликдан фаркди равишда, зарар етказиш холати буйича юзага келади.
Экологик хуқуқбузарлик Узбекистонда урнатилган экологик-хуқуқий тартибга тажовуз килувчи хамда табиий мухитга зарар етказувчи ёки шундай зарар етказишнинг реал хавфини яратувчи, айбли, гайриконуний килмиш (харакат ёки харакатсизлик)дир. Унинг таркибига хуқуқбузарликнинг субъект(лар)и, субъектив томони, объекти, объектив томони, оқибатлари хамда конун бузилиши билан юз берган натижа уртасидаги сабабий алокадорлик киради.
Экологик жиноят Узбекистонда урнатилган экологик-хуқуқий тартибга, жа-миятнинг экологик хавфсизлигига тажовуз килувчи хамда атроф табиий мухитга ва инсон саломатлигига зарар етказувчи айбли ижтимоий хавфли килмишдир. «Экологик жиноят» тушунчасининг мазмунини ташкил этувчи асосий жихатлар экологик-хуқуқий тартиб хамда атроф табиий мухит ва инсон саломатлигига хамда уни генофондига етказиладиган экологик зарардир.
Экологик-хуқуқш тартиб — табиатни мухофаза килишга каратилган конун-ларнинг экологик талабларини амалга ошириш буйича экологик хуқуқбузарликлар тизими. Бошқача айтганда, бу экологик-хуқуқий нормалар амал килишининг натижасидир.
Экологик-хуқуқий тартибнинг таркибий қисмини экологик хавфсизлик ташкил этади. Экологик хавфсизлик инсоннинг хаёти учун мухим булган экологик манфаатлари, аввало, унинг тоза, соглом яшаши учун кулай атроф табиий мухитга эга булиш хуқуқидан келиб чикувчи химояланганлик холатидир.
Экологик жиноятларда экологик-хуқуқий тартиб, экологик хавфсизлик жиноий тажовуз предметига киради. Экологик жиноятларнинг объекти табиатдаги моддий неъматлар, яъни конун билан мухофаза килинадиган табиий объектлари ва, умуман, атроф табиий мухитдир. Бундай мухофаза этиладиган табиий объектларнинг руйхати «Табиатни мухофаза килиш туғрисида»ги конунда курсатилган. Буларга ер, ер ости бойликлари, сув, урмон, усимликлар дунёси, хайвонот дунёси, атмосфера хавоси, атмосферанинг озон катлами, табиий ландшафтлар, табиий курик-хоналар ва бошқалар киради.
Экологик жиноятлар туфайли етказиладиган зарар иктисодий ва экологик шаклларда намоён булиши мумкин.
Иктисодий зарар табиатдан фойдаланувчиларга, уларнинг мулки ва даромад-ларига етказилади.
Экологик зарар атроф табиий мухит, унинг айрим табиий объектлари, умуман, табиий экологик тизимнинг ифлосланиши, ноокдлона фойдаланилиши, камайиши ва бузилишида намоён булади.
Экологик жиноятдан жиноий жавобгарликка олиб келмайдиган маъмурий хуқуқбузарликни фарклаш лозим. Экологик хуқуқбузарликда жиноят таркибига хос аломатлар булмайди. Экологик хуқуқбузарликларга нисбатан конунда куйидаги таъсир чоралари назарда тутилган: огохдантириш, жарима, хуқуқбузарликни содир этиш куроллари ва воситаларини олиб куйиш, гайриконуний тарзда топилган махсулотни мусодара этиш, фуқарони муайян фаолият билан шукулланишдан иборат махсус хуқуқидан махрум этиш.
Экологик хуқуқбузарликлар учун кулланиладиган маъмурий жавобгарликнинг кенг таркалган турларидан бири — жарима. Жаримадан кузланган максад — тарбиялаш, огохдантиришдир. У етказилган зарарни коплаш чораси эмас, шу боис жарима микдори етказилган зарардан ортик булиши ёки, аксинча, ундан кам булиши ёхуд хеч кандай зарар булмаган такдирда хам тайинланиши мумкин. Жарима тулаш айбдорни етказган зарарини коплаш мажбуриятидан халос этмайди.
АТРОФ МУХИТНИ ХАЛҚАРО ХУҚУҚИЙ МУХОФАЗА КИЛИШ
Ернинг табиати ягона, унинг конунлари эса умумийдир. Табиат давлат ва маъмурий чегараларни билмайди. Оламшумул иктисодий вазифаларни бажариш учун бутун дунё жамоатчилигининг кучини бирлаштиришдан иборат объектив заруратни англаш бутун сайёрамиз микёсида экологик инкироз хавфи кучайиб борган сари аста-секин юзага кедди.
Атроф мухитни Халқаро хуқуқий мухофаза килиш — давлатлараро хамкорликнинг функцияларидан бири. Мавжуд Халқаро экологик конунчилик асосида янги хуқуқий тузилма — Халқаро экология хуқуқи шаклланди. Бу умум эътироф этган принциплар ва Халқаро хуқуқ нормалари асосида Халқаро экологик ресурслардан окилона фойдаланиш, уларни сакдаб колиш хамда инсоннинг кулай атроф табиий мухитга эга булиш хуқуқини химоя килиш борасидаги давлатлараро ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи хуқуқ нормаларининг мажмуидир.
Атроф мухитни мухофаза килишнинг Халқаро хуқуқий принциплари Халқаро жа-моатчилик аъзолари булган давлатлар ва Халқаро ташкилотларнинг биргаликдаги харакатлари натижасида ишлаб чщилган. Улар БМТ Бош Ассамблеясининг алохида карорларида, Атроф мухит буйича БМТ Стокгольм конференциясининг, Европада Хавфсизлик буйича кенгашнинг Якуний хужжатларида (Хельсинки, 1975 й.), Бутун жахон табиат хартиясининг карорларида, БМТ Атроф мухит ва тараккиёт буйича Халқаро конференциясининг карорларида (Рио-де-Жанейро, 1992 й.) ва бошқа хужжатларда баён этилган. Ушбу принциплар умумлаштирилган холда куйидагича ифодаланади:
1) инсон экологик хуқуқларининг устунлиги;
2) давлатнинг уз худудидаги табиий ресурсларга нисбатан суверенитеты;
3) бир давлат экологик фаровонлигига бошқасининг экологик зарари хисобидан эришишга йул куйиб булмаслик;
4) барча даражаларда экологик назоратни амалга ошириш;
5) Халқаро экологик ахборот билан эркин алмашиш;
6) давлатларнинг фавкулодда холатларда бир-бирларига ёрдам бериши;
7) экологик-хуқуқий низоларни тинч йуллар билан хал этиш.
Давлатлар атроф табиий мухитни ифлослантиришдан курилган зарарни коплаш
хамда экологик зарарнинг салбий оқибатлари учун Халқаро жавобгарлик чораларини ишлаб чикиш максадида хамкорликни ривожлантириш мажбуриятини оладилар.