Учинчи  бўлим

 

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУКУК АСОСЛАРИ

 

• Конституция ва унинг тарихий ривожланиши

• Конституциянинг асосий функциялари

• Конституциянинг устунлиги ва барқарорлиги

• Конституциявий назорат (судлов)

•  Конституция — бевосита амал килувчи хукуқ

•  Конституцияларнинг хажми ва тузилиши

•  Мустақил Ўзбекистон Конституцияси

• Ўзбекистон Конституцияси ва Халқаро хуқуқ.

•  Ўзбекистон Конституциясининг асосий максади ва принциплари

•  Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг конституция­вий  асослари

•  Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тавсифи

•  Шахс ва давлат муносабатларининг конституциявий асослари

•  Ўзбекистон Республикасининг конституциявий белгилари

•  Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари

•  Тошкент — Ўзбекистон Республикасининг пойтахти

•  Халқ хокимиятчилиги ва уни амалга ошириш шакллари

•  Хокимият ваколатларининг булиниши принципи

•  Конституция ва миллий истиклол мафкураси

•  Конституция, демократия ва инсон хуқуқлари

•  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тузилиши

•  Ўзбекистон Жамият тузилишининг конституциявий принциплари

•  Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти органларининг тизими

•  Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси

•  Ўзбекистон Республикасининг Президенти

•  Қорақалпогистон Республикасининг хуқуқий мақоми

•  Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органлари­нинг тизими

  Суд хокимятининг конституциявий асослари

•  Судлов ва хуқуқни мухофаза килиш органлари тизими

 

КОНСТИТУЦИЯ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ РИВОЖЛАНИШИ

 

«Конституция» — лотинча суз бўлиб, унинг том маъноси «тузиш», «тузук», «низом», «тузилиш», «яратиш» демакдир.

«Конституция» атамаси узининг узоқ тарихига эга. Масалан, кадимги даврларда «конституция» сузи сиёсий тузумни биддирган. XVII асрда Францияда бу суз оркали рента, рента шартномаси ифодаланган, сунгра қадимги юнонча маъносига кайтилиб, хуқуқ билан белгиланадиган давлат тузилишини ифодалайдиган бўлганлар. Буюк француз инкилоби арафасида «конституция» атамаси билан «давлатнинг тузилишини» ифодалай бошлаганлар.

Жахон цивилизацияси узининг тарихий ривожланиши давомида бугунги кунда амал қилаётган икки гурухдаги конституцияларни юзага келтирди. Биринчи гурухни бугунги кундагидан кескин фарқ киладиган шароитларда қабул килинган конституциялар ташкил этади. Бундай конституцияларнинг энг ёркин намунаси — 1787 йилги АҚШ Конституцияси, 1831 йилги Бельгия ва 1874 йилги Швейца­рия конституцияларидир.

Иккинчи гурухга XX асрнинг иккинчи ярмида қабул қилинган «янги авлод» конституциялари киради. «Янги авлод» конституциялари дастлабки конституциялардан хуқуқ ва эркинликлар институтининг, конституцияни мухофаза килиш ва ижтимоий муаммоларга мурожаат этиш механизмларининг кенгайиши оқибатида конституциявий жихатдан тартибга солиш ҳажмининг кенгайиши билан фарқ килади.

Британия конституцияшунослиги хақидаги масала алохида масаладир. Аслида Буюк Британияда нафақат ёзилган конституция, балки конституциявий хужжатларни ажратишга имкон берадиган қандайдир мезоннинг узи ҳам йуқ.

20-йиллар бошида Шарқ мамлакатлари (Туркия, Эрон, Миср, Афгонистон) давлат мустақиллигининг шаклланиш жараёни Европанинг конституциявий шакллари, барча эътироф этган хуқуқий қадриятлар (шахс хуқуқларининг дахлсизлиги, фуқаролик жамияти ва х.к ) хамда фуқаролик хуқуқи нормалари ривожланган мажмуасига анъанавий мусулмон хуқуқиши уйгунлаштиришга ҳаракат килган конституциявий курилиш типини вужудга келтирди.

Осиёда мустакдо давлатларнинг қарор топишидаги иккинчи тулкин (40—50-йиллар) конституциявий курилишда аралаш, яъни Британия-француз ёндашувини куллашнинг мисолини берди. Француз (хамда италян) типидаги конституциянинг фуқаролик йўналиши Британия мустамлака қонун ижодкорлигига хос бўлган муфассаллаштириш билан уйгунлашган эди. Ҳиндистон Конституцияси бунинг мисолидир. Унда, шунингдек, АҚШ Конституциясида биринчи бор етарлича туда мустахкамланган федерализм принципининг таъсири кузга ташланади. Барбнинг жуда кучли таъсирига қарамай, купчилик Осиё мамлакатларининг конституцияларида мамлакатлардаги миллий хусусиятлар инобатга олинган.

Мустақил давлатлар шаклланишининг учинчи тулкдни аввало Африканинг Сахройи Кабиридан жанубдаги давлатларга тўғри келади (60-йиллар). Бу ерда давлатларнинг уз тажрибаси ё унча ривожланмаган, ё Европа моделлари хукмронлиги туфайли унутилган эди.

Баъзи давлатлар (Саудия Арабистони, Уммон, Ливия) ислом учун ёт бўлган юридик хужжат сифатида конституциянинг зарурлигини рад этадилар ёки хар кандай килиб булса-да, унинг ахамиятини камайтиришга харакат киладилар. «Де­мократик  анъаналарга ва халқ турмуш тарзига мос эмаслиги» сабабли 1973 йилда инглиз конституцияшунослари яратган 1968 йилги Свазиленд Конституцияси бекор қилинди.

Нихоят, мустақил давлатлар пайдо булишининг туртинчи тулкини Марказий ва Шаркай Европа мамлакатларидаги социалистик тузумнинг бархам топиши хамда собиқ СССРнинг парчаланиб кетиши билан боғлиқ. 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг биринчи ярми социалистик тузум тугатилган бутун маконда суронли конституциявий ислохотлар даври будди.

Ўзбекистан Республикасининг Конституцияси замонавий конституциявий курилишдаги умум эътироф этган ёндашувларни халкнинг тарихий, хуқуқлй, маънавий тажрибаси ва анъаналари билан узвий уйгунлаштирган.

 

КОНСТИТУЦИЯНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ

 

Конституциянинг юридик хусусиятлари ва функцияларини таърифлаш алохида ахамият касб этади.

АКШ Конституцияси ва «иккинчи авлод» конституцияларини сиёсий шиор шаклидаги қоидаларининг нисбатан камлиги ва анчагина юридик мазмуни бирлаштириб туради. Конституцияга барча белгиларга эга бўлган юридик хужжат сифатида караш — ҳозирги конституционализмнинг мухим жиҳати.

Конституциянинг асосий мазмуни шиор шаклидаги ва бахоловчи қоидаларнинг кескин камайтирилганлиги билан ҳам ажралиб туради (асосан кириш қисмларида («умумий қоидалар»).

Асосий қонуннинг бир-бири билан ўзаро боглиқ бир қанча функцияларини курсатиш мумкин. Конституциянинг сиёсий функцияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини тартибга солади ҳамда сиёсий ҳаётни ва курашни муайян хуқуқий доирага солишни максад килиб куяди. Ташкилий функциянинг маъноси — давлат институтлари тузилишини ташкил этиш ва фаолиятининг асосий курсаткичларини тартибга солишдан иборат. Агар конституциянинг шакллантириш (конструк­тив) функцияси жамиятда муайян қадриятларни қарор топтириш мақсадида маъ­навий сохага таъсир этишга қаратилган булса, юридик функцияси конституция­нинг амал килаётган хуқуқий тизимнинг асоси сифатидаги ўрнини акс эттиради.

Шу муносабат билан, конституция юридик функцияларининг ичида энг муҳимлари қуйидагилардан иборат:

биринчидан, конституциявий қоидалар амалдаги хуқуқнинг олий моддий ме-зонидир; ушбу хуқуқда мавжуд бўлган ва пайдо буладиган барча қоидалар кон­ституциявий қоидаларга мос келиши керак;

иккинчидан, конституция матнида хуқуқнинг асосий принциплари курсатилиши;

учинчидан, амалдаги хуқуқ манбалари тизимининг конституциявий жихатдан таърифланиши;

туртинчидан, конституциявий қоидаларнинг узи асосан бевосита амал киладиган қоидалардир, яъни улар судлар ва юрисдикция макомига эга бўлган органлар томонидан бажарилиши керак. Конституциянинг юридик табиати ва функциялари унинг норматив хужжатлар тизимида устун мавкега эгалигида ёркин куринади.

Шундай килиб, Конституция давлатнинг Асосий қонуни бўлиб, бевосита амал киладиган юридик қоидаларни мазмунан умумийлаштириб беради ва зарур бўлган декларатив қоидаларни ифодалайди.

 

КОНСТИТУЦИЯНИНГ УСТУНЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИ

 

Конституциянинг юридик жихатдан устунлиги Иккинчи жахон урушидан кейинги Европа назариёти ва амалиёти билан анча кенгайтирилган АКШ конститу­циявий ривожланиши тажрибасига бориб такалади. Ушбу принцип қуйидагиларни билдиради:

биринчидан, конституцияга зид бўлган хар кандай фаолият, жумладан қонун-чилик фаолияти билан шутулланишнинг такикданиши;

иккинчидан, конституциявий нормаларнинг анъанавий мезонлар, қонунлар-ни талкин этиш ва куллаш воситаларига нисбатан асосий эканлиги;

учинчидан, қонун хужжатларини чикарувчи барча идораларнинг конституция қоидаларини ривожлантириш йулида фаолият курсатиши шарт эканлиги;

туртинчидан, конституцияни қабул килишнинг алохида хусусияти ва уни қайта куришнинг мураккаб тартиби мавжудлиги. Бу эса асосий қонунни етарлича барқарор кгиади;

бешинчидан, конституциянинг алощца мухофаза килиниши, конституциявий суднинг назорати.

Конституциянинг барқарорлиги сиёсий маданият ва маънавиятнинг алохида турига боглиқ. Давлатнинг ва қонуннинг фуқаролар ва жамият ҳаётига аралашуви бозор иктисодиётининг узини узи бошқариш механизмлари ва бошқа кудратли кучлари билан чекланган. Бу АҚШнинг узига хос жиҳатидир.

Франция эса ана шу 200 йил давомида бошқа узига хос қонуниятлари буйича яшади. Конституциядаги нисбатан тез-тез буладиган узгартишлар ва туб узгаришлар ҳам ана шундан. Бундай вазият фақат Францияда эмас. Масалан, 1950 йилдан бошлаб Хиндистон Конституциясида дастлабки матнининг 2/3 қисми узгариб кетган.

ГФРнинг Асосий қонунини ҳам анча барқарор деб эътироф этиш мумкин: унга узгартишлар киритиш учун Бундестаг ва Бундесратнинг учдан икки қисмидан иборат купчилиги овоз бериши кифоя қилади. Шу боис Барбий Германиянинг Конституцияси бошқа мамлакатларникига қараганда купроқ (35 марта) узгартирилган, аммо ушбу мамлакатдаги вазият хамма томондан Караганда энг баркарордир.

Куплаб давлатларда конституциянинг узгартирилиши мумкин булмаган моддалари белгилаб куйилган. Бу бошқарув шакли, ислом маданияти мамлакатларида эса — давлат дини ҳакидаги моддаларга тегишли.

Умуман, хорижий мамлакатларнинг тажрибаси анча «каттиқ» конституция­нинг афзаллигидан далолат бермокда. Барқарорлиқ уз навбатида, жамият олий нормалари ва қадриятларининг ифодаси булмиш конституциянинг маънавий обруйини кутаради. Конституция қоидаларининг муфассаллаштирилиши, унга Айни пайтдагина мухим бўлган мавхум қоидаларнинг киритилиши унинг доимий равишда кайта курилишига олиб келиши мумкин.

 

КОНСТИТУЦИЯВИЙ НАЗОРАТ (СУДЛОВ)

 

Конституцияшуносликнинг тарихий ривожланиш амалиёти конституция устунлиги принципини амалга ошириш учун ушбу принципни илмий жихатдан асослаш ва хатто уни эълон килувчи конституциявий қоидаларнинг узини асослаш хам етарли эмаслигини курсатмокда. Шу боис аср бошида Европада мавжуд булмаган, хозир эса жахондаги деярли барча амал килаётган конституцияларда эътироф этилган институт — конституциявий назорат кенг таркалган. Бу уринда АҚШ тажрибаси хам инобатга олинган. Бу мамлакатда конституциянинг устунлиги нафакат конституциянинг VI моддасида эълон қилинган конституциянинг устунлиги оркали, балки конституциявий суд назорати оркали хам таъминланган.

ГФР, Италия, Австрия, Испания ва бошқа мамлакатлардаги ушбу судларнинг вазифасига, конституциявий назоратни амалга оширишдан ташкари, давлат органлари ўртасидаги ваколатларга доир низоларни, федератив давлат тузилиши билан боғлиқ бахслар ва сайловнинг тўғри ёки нотўғри утказилганлиги ҳакидаги бахсларни хал этиш вазифаси хам киради. ГФРда федерал конституциявий суд сиёсий партияларнинг конституцияга хилоф эканлиги тўғрисида қарор чиқариш ваколатига эга. Конституциявий одил судловнинг яратилиши фақат билвосита суд хокимиятини кучайтиради, у, шубхасиз, қонун чиқарувчи хокимиятни чеклайди.

Жахон конституциявий тажрибасини эътиборга олган Ўзбекистон Конституцияси удм катта ваколатларга эга бўлган конституциявий суднинг мавжудлигини назарда тутади.

Франциянинг 1958 йилги Конституцияси хам конституциявий назорат тизимини назарда тутади. У Франция сиёсий тизимида жуда мухим урин тутсада, аммо уз имкониятларига кура Европанинг бошқа мамлакатларидаги конституция­вий суд назорати органларига Караганда камроқ имкониятга эга бўлган орган — Конституциявий кенгаш фаолиятида намоён булади.

Қонунларни конституциявий назорат килиш амалиётини кенг куллайдиган ва уларни бекор килиш ваколатига эга бўлган конституциявий судлардан фаркли равишда Франциянинг Конституциявий кенгаши парламентда қабул килинган, аммо президент имзоламаган қонунларни дастлабки назоратдан утказади, холос.

Конституциянинг устунлиги қоидаси қонунларнинг конституциявийлиги суд орқали назорат килинадиган жойда анча тула қабул килинади. Италия, ГФР, Испаниядаги конституциялар тегишли мамлакат қонунчилигидаги у ёки бу хужжатнинг мавжудлигини белгилайдиган олий хуқуқ, мезон бўлиб хизмат килади. Ушбу мезоннинг қачон ва ким томонидан қабул килинганлиги ҳамда унинг конститу­циявийлиги хақида дастлабки қарорларнинг мавжудлиги бу уринда аҳамиятли эмас. Бунинг устига конституциявий суд назорати йули билан қонун хужжатининг мазмунини узгартиришга йул куйилади.

Юқоридагиларни умумлаштириб, конституциявий суд назоратига эга бўлган мамлакатларда конституциявий устунлик — бу айнан конституциянинг устунлигидир, деган хулосага келиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида конституциянинг устунлиги принципини амалга оширишни конституциявий суд оркали назорат килиш механизми белгилаб берилган. Авваламбор, бу хуқуқий фуқаролик жамияти куриш, давлат барқарорлиги тажрибасини туплаш ва шаклланаётган сиёсий-хуқуқий маданиятни хисобга олиш талаблари туфайли юзага келди.

Франция, Мексика, Сурия ва Миср Конституциялари конституциявий тизимнинг кафолати сифатида республика президентининг роли ва ваколатларини алохида таъкидлаб утади. Бундай ёндашув ёш ўзбек давлатининг конституциясида хам қўлланилган.

 

КОНСТИТУЦИЯ - БЕВОСИТА АМАЛ КИЛУВЧИ ХУҚУҚ

 

ГФРнинг Асосий қонунида конституциявий нормалар бевосита хуқуқ эканлиги тўғрисидаги қоида белгилаб куйилган. Бу мухим қоида амалда бутун дунёда қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон ва фуқароларнинг Кон­ституция билан кафолатланган асосий хуқуқлари мажмуи қисқа ва лўнда берил­ган. Инсон хуқуқлари умумжахон декларацияси бунинг фундаментал асоси бўлиб хизмат килади.

«Конституциянинг бевосита амал қилиши» тушунчаси куп маъноларни англатади. Бунда икки жихат, яъни қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қуллаш ҳал килувчи аҳамиятга эга. Биринчисида конституциянинг бевосита амал килиши шуни билдирадики, ягона маънога эга бўлган конституциявий нормаларни бажариш мақсадида янги норматив хужжат чиқарилади. Агар конституция ижтимоий ҳаётни тартибга солишнинг демократик принципларини уз ичига олган, амалдаги қонунлар эса тулалигича шунга асосланган булса, у ҳолда бу бутун хуқуқ тизимига ижобий таъсир курсатиши маълум.

Бу ерда конституциянинг Ўзбекистон қонунчилигига хос бўлган ихчам тар­тибга солувчи табиати яққол намоён булади.

Конституция бевосита амал килишининг иккинчи маъноси хуқуқи кўлловчи органлар булмиш судлар, турли давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар томонидан конституциявий нормаларнинг қўлланишидир. Бунда суд (ёки бошқа орган) уз ҳаракатларини асослашда бирор оралиқ қонун чиқарилмай туриб бевосита конституциявий нормаларга амал қилади.

Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши бир неча шаклларда намоён булади.

Биринчидан, конституциянинг узи, купинча, бир катор олий давлат органла-рининг ваколатини белгилаб беради. Конституциянинг ушбу нормаларини куллаш орқали қонун чикарувчи, ижроия ва суд органлари ташкил топади ва бевосита фаолият курсатади. Курсатилган ҳолларда ҳеч кандай оралиқ қарорлар чиқариш талаб килинмайди.

Иккинчидан, куп ҳолларда судлар ва муайян масалаларни ҳал килувчи бошқа давлат органлари бевосита конституция нормаларига мурожаат киладилар. Судларнинг конституция нормаларига мурожаат килишлари қуйидаги холларда юз бериши мумкин:

а)  конституция қоидаларини бевосита куллашда;

б)  судларда оддий қонунларнинг конституциявийлигига шубҳа тугилганида;

в) судлар барча хуқуқий материалларда зарур нормани излаб тополмай, «сунгги восита» сифатида конституциявий нормаларга мурожаат килганларида.

Умуман, мустақил суд, биринчи навбатда, конституция моддаларига таяниши зарурлиги қоидага айланиши зарур.

Конституцияга амал килувчи ёки уз манфаат ва хуқуқларининг хдшоя килиниши буйича мурожаат килувчи фуқароларнинг конституциявий нормаларни куллашлари фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини хуқуқий кафолатлаш жихатидан алохида ахамиятга эга. Бунда қуйидагича савол туғилади: агар муайян масала буйича тегишли оддий қонунлар (бунинг устига конституция нормаларига зид келмайдиган қонунлар) мавжуд булса, фуқаро конституциявий нормаларга муро­жаат қилишга хаклими?

Бизнинг фикримизча, шундай булиши мумкин. Бунда конституция олий юридик кучга эгалигидан келиб чикилади. Унинг қоидалари хуқуқни куллашнинг барча холатларида, агар тегишли моддалар оддий қонунларда хам булса, тўғри­дан-тўғри амал килади.

Хуқуқ тизими, унинг вазифаларининг асосий принциплари айнан конституцияда очиб берилади. Конституциялардаги мақсадлар ва принциплар одамлар томонидан бевосита қабул килинади ва уларнинг хулкига таъсир курсатади. Шу боисдан айтиш мумкинки, конституцияларнинг мақсад ва вазифалари ижтимоий-психологик томондан бевосита амал килади. Юридик жихатига келганда эса, «конституцияларнинг тўғридан-тўғри амал килиши» тушунчаси конституциявий нормаларга амаддаги қонунлар томонидан бевосита мурожаат килиш мумкин бўлган доллар билангина чекланади.

Агар тармоқ қонунлари хуқуқнинг умумий принциплари ёки максадларига ҳавола килишларга эга булмаса, у ҳолда ушбу мақсадлар ва принципларни уз ичига олган конституциявий нормаларнинг амал килишини билвосита амал қилиш деб хисоблаш лозим. Чамаси, суд изохлашларини ҳам ушбу холга киритиш мум­кин.

Конституциявий назорат органларининг фаолияти конституциялар тўғридан-myғpu амал қилишининг махсус жихатидир.

Конституциявий нормаларнинг тўғридан-тўғри амал килиши хақидаги қоиданинг мустахкамлаб куйилиши уларнинг қонун хужжатларида аниқлаштирилган ёки аниклаштирилмаганлигидан катъи назар қулланишини билдиради. Конституцияга унинг тўғридан-тўғри амал килиши хақидаги принципнинг киритилиши, юридик самарадорликни оширади, Асосий қонуннинг янада фаолроқ «ишлаши»ни таъминлайди.

Бир қатор мамлакатларнинг конституциялари куплаб ҳавола килувчи норма­ларга эга. Бу эса конституцияларнинг хуқуқни белгилаш функцияларини камайтиради.

 

КОНСТИТУЦИЯЛАРНИНГ ХАЖМИ ВА ТУЗИЛИШИ

 

Конституциялар ташқи ва ички тузилишга эга. Конституцияларнинг ташқи тузилиши унинг муносабатларининг йигандиси, бошқа қонунлар, хуқуқ манбалари билан алоқаларини, унинг хуқуқ тизими ва жамиятни ижтимоий-норматив тартибга солувчилар тизимидаги ўрни ва ахамиятини тавсифлаб беради. Ички тузилиши конституциянинг таркибий қисмлари булмиш ички қисмлари: бўлимлар, боблар, моддалар ўртасидаги ўзаро алоқалар, ўзаро таъсирлар йигиндисини курсатади.                                        

Хозирги «иккинчи авлод» конституциялари, қоида тарикасида, аввалги «биринчи авлод» конституцияларига Караганда кенгроқ тузилишга ва катта хажмга эга. АКШнинг 1787 йилги Конституцияси — 7 та модда ва 27 та амал килаётган узгаришларга эга. Италиянинг 1947 йилги Конституцияси — 139, ГФРнинг Асосий қонуни — 146, Франциянинг 1958 йилги Конституцияси — 92, Испаниянинг 1978 йилги Конституцияси — 169 та моддадан иборат.

Ривожланаётган мамлакатларда, айникса, федератив давлатларнинг консти­туциялари катта хажмга эга. Масалан, 1950 йилги Хиндистон Конституцияси 400 дан ортиқ модда ва иловаларга, 1969 йилги Нигерия Конституцияси 331 та модда ва 7 та иловага эга. Замонавий конституцияларнинг купчилиги хам юридик, хам сиёсий жихатдан ута мухим бўлган қоидаларни уз ичига олган киска муқаддима билан очилади. 1947 йилги Италия Конституцияси бундан мустасно бўлиб, унда мукаддима йуқ.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига хам мукаддима киритилган.

Конституциялардаги моддалар, қоида тарикасида, номланган бўлимларга ажратилади. Улар кичкина (Франциянинг хажми унча катта булмаган Конституциясида 15 та бўлим мавжуд), шунингдек, моддалар сонига кура, анча катта (хажми деярли икки баробар катта бўлган Испаниянинг Конституциясида 10 та бўлим мавжуд) булиши хам мумкин. Агар Франция Конституцияси учун бўлим ягона (моддалардан ташкари) тузилма булса, Испания Конституцияси учун эса асосий хисобланади, чунки унда бўлимлар яна бобларга ҳам булинади. Аксинча, Италияда Конституциянинг асосий тузилмаси боб хисобланиб, бўлим унинг ички таркибий қисми хисобланмайди. Италия Конституциясининг 10 та боби икки қисмга бирлаштирилган. АҚШ Конституциясида хам бўлимлар бор, бироқ улар модда-ларнинг бир қисми хисобланади (Конституциянинг жами 7 моддаси 21 бўлимдан иборат). Баъзи конституцияларда моддалар номланган (Португалия, Ангола ва ҳ), лекин купинча улар хеч қандай номга эга эмас (Покистон, Туркия, Шве­ция ва х.к)

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида моддаларни уз ичига олган боблар, конституциявий институтларнинг муаммоли блокларини бирлаштирган бўлим­лар (хуқукий тартибга солишнинг йирик йўналишлари) дан таркиб топган.

Маъдаятига кура, Америка Конституцияси (узгартишлари билан бирга) нормаларнинг федерал хукумат тўғрисидаги, федерация ва штатларнинг муносабатлари хақидаги, шахс ва давлат муносабатлари, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари туғрисидаги, Конституцияга узгартишлар киритшининг тартиби тўғрисидаги турт гурухини уз ичига олган.

Бундан ташкари, Конституция ва уларга киритилган узгартишларда шундай ҳолатлар берилганки, улардан АКШ давлат хуқуқининг принциплари, яъни республикачилик, федерализм, тийиб туриш ва мувозанат, очиқ жамият, хуқуқнинг, конституциявий суд назоратининг хукмронлиги урин олган. Баъзи шартлар билан тан олиш лозимки, ижтимоий хуқуқлар мавзуига мурожаат килишни хисобга олмаганда, конституциявий тартибга солиш предметига кура замонавий конституциялар сезиларли даражада фарқ кочмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг биринчи бўлимида конститу­циявий принциплар акс эттирилган. Бу эса қолган бошқа матнга нисбатан маъно жиҳатидан тартибга солувчи аҳамиятга эга.

Замонавий конституцияларнинг тузилишидаги барча фаркларга қарамай, улар анъанага кура хокимият ваколатларининг таксимланиши тартибига мос равишда тузилган: қонун чикарувчи, ижроия (уукумат) ва суд хокимияти. Лекин барча конституциялар хам эмас. Франция Конституцияси хокимият турли тармокларининг бошқача булинишига эга: Республика Президента; Хукумат; Парламент; факат VIII, IX бўлимларгина суд хокимиятига баташланган. Бунда унитар президентлик республикаси мантишдан келиб чикилган (АКШ — федератив президентлик республикасидир).

Айнан Президентнинг факат ижроия хокимияти эмас, балки давлатнинг хам бошлиги эканлиги халқ бирлигининг рамзидир. Бу маъно жихатидан хам, тузилиши жихатидан хам Ўзбекистан Конституциясида Республиканинг президентлик шакли устунлигини асослаб беради.

Куплаб конституцияларнинг тузилишида фуқаро ва давлат (фуқаронинг хуқуқлари) муносабатлари хакида мустақил блок мавжуд. ГФРнинг Конституциясида бу «Хуқуқ» деб номланган биринчи бўлимдир. Италиянинг Конституциясида эса бу «Фуқароларнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари» деб номланган биринчи қисмдир. Осиё халкларининг менталитетига Япония Конституциясининг формуласи тула мос тушади: «Халкнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари» («Император» ва «Урушдан воз кечиш» бобларидан кейинги учинчи боб). АКШнинг Конституциясида бу хуқуқий сюжет хуқуқлар ҳакидаги биллда (дастлабки унта узгартишлар шаклида) очиб берилган.

Замонавий конституциялар муқаддима ёки кириш қисмларидан кейин би­ринчи уринга, қоида тарикасида, каттагина ҳажмга эга бўлган (масалан, Испания Конституциясининг учдан бир қисми) инсон хуқуқлари ва эркинликлари муаммосини куядилар. Бунда мажбуриятлар алохида моддаларга мужассамлаштирилган бўлиб, ҳеч качон хуқуқлардан фойдаланищцан келиб чикмайди. Хуқуқ ва эркинликларнинг тартибга келтирилиши Италия Конституциясининг турт бобида айниқса мукаммал берилган. Улар тегишлича фуқаролик, ахлокий-ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муносабатлар, деб номланади. Бугунги кунда Испания Конституциясидаги руйхатлар энг тулиқ хисобланади. Унда, жумладан «учинчи авлод» деб номланган хуқуқлар хам урин олган. Бундан ташқири, Испания Конституцияси фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини суд тартибида, жумладан конституциявий судда химоя килишни хам тартибга солади. Фуқароларнинг сиёсий партияларга бирлашиш хуқуқини замонавий доктрина факат хуқуқ ва эркинликлар эмас, балки умуман, замонавий демократиянинг асосий принципларидан бири сифатида куриб чиқади.

Имом Муҳаммад ал-Бухорий каби хуқуқшунослар — фикихлардан буён давом этиб келаётган Ўрта Осиё халкларининг анъанавий хуқуқий онгида жамоа (халқ) хайда унинг аъзосининг хуқуқ ва мажбуриятлари ягона эканлиги ажратилади. Республика ахолисининг бир халқ сифатида бирдамлигининг мухимлиги ҳам хуқуқиаги йўналишларни белгилаб беради. Оила ва унинг хуқуқий тартибга солиш субъекта сифатидаги барқарор ижобий ўрни амалдаги асосий хуқуқ субъектларини тулдиради.

Хорижий мамлакатларнинг конституциялари, қоида тариқасида, фуқаролик жамиятининг, айниқса, унинг иктисодий ва ижтимоий тузилмаларининг ишига камдан-кам ҳолларда аралашади. Шундай конституциялар борки (Франция, АКШ, Австрия), уларда ушбу муаммо умуман йуқ.

Маълумки, конституция ижтимоий тузум асосий принципларининг руйхати-ни курсатиб утиши керак. Бу аниқ ва лўнда юридик (мафкуравий эмас) шаклларда булиши зарур. Ижтимоий, иктисодий тузилмаларга оид қоидаларнинг хаммасини, айникса, мураккаб утиш даврларида миридан-сиригача белгилаб бериш максадга мувофиқ эмас. Чунки бундай даврларда жамиятга бир томондан узини узи бошқариш имкониятини бериш, иккинчи томондан, қонун чикарувчининг тез узгараётган шарт-шароитга (умумий принциплар доирасида) мослашишини чеклаб куймаслик керак.

Ўзбекистан Конституциясида бутун давлат хокимиятини куриб чиқиш оркали (алохида бобларда) молия ва солик тизимлари, ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик (жумладан, экологик хавфсизлик) конституция билан тартибга солинган.

Конституцияларнинг якунловчи ва мустақил сюжети — конституциявий кафолатлар (Италия), Конституцияни қайта куриб чиқиш (Франция), ратификация (АҚШ) ва шу турдаги бошқа қоидалардан иборат. Бунда асосийси — конституциянинг барқарорлигини таъминлаш, уни қабул килиш ёки узгартириш механизмлари.

Конституция — конституциявий хуқуқлинг ягона манбаи эмас.

Купгина Европа давлатларида конституцияга узгартишлар киритиш тартибида қабул килинадиган конституциявий қонунлар хам шундай манба хисобланади. Бу қонунлар конституция асосий мавзуини ривожлантириши тарзида (масалан, Италия ва Испания Конституциявий судининг мақоми айнан конституциявий қонунлар билан тартибга солинган) ёки конституциянинг матнидаги бевосита курсатма билан қабул килинади (Францияда — бу Конституциявий кенгаш, Иктисодий ва ижтимоий кенгашлар тўғрисидаги таркибий қонунлар ва х.к) конститу­циявий ёки таркибий қонунлардан фойдаланиш конституцияларнинг матнига тегмай туриб, унинг ривожланишига ёрдамлашиш имконини беради.

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги тўғрисида»ги конституция­вий қонун Ўзбекистон Республикаси конституциявий курилишининг илк намунасидир.

АҚШда Конституцияни ривожлантиришнинг бошқача йули мавжуд. АҚШ конституциявий хуқуқини Олий суднинг амалда қонун кучига эга бўлган қарорларисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Европадаги бир катор мамлакатлар конститу­циявий судларининг қарорлари ҳам конституциявий аҳамиятга эга, чунки улар бевосита ёки билвосита равишда конституцияни изохлайдилар ва расмийлаштирадилар ёхуд хуқуқий ва сиёсий тузумнинг узгаришини рағбатлантирадилар.

Конституциявий битимлар давлат органлари муносабатларида шаклланган сиёсий анъаналарни ифодаловчи узига хос конституциявий хуқуқ манбаидир. Жум­ладан, парламент ичидаги, парламент ва хукумат ўртасидаги муносабатлар конс­титуциявий битимлар оркали белгилаб берилади.

 

МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ

 

Ўзбекистонда истиқлол йиллари давомида мустақил миллий давлатчилик шакл-ланди. Озод ва суверен давлатнинг хуқуқий асослари яратилди. Демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг мақсадлари ва вазифаларини белгиловчи конституция ва бир қатор қонунлар қабул килинди.

Суверен Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси куп асрлик уз хуқуқий тарихи ва маданиятининг махсули бўлиб, у демократик давлатчиликнинг инки ва ташқи ривожланиш субъекти сифатидаги мустақиллиги ва узига хослиги талабларига жавоб беради.

Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонуни мустақил конституциявий ривож-ланишнинг муҳим боскичидир. Конституциянинг қабул килиниши, мамлакатда демократик конституциявий тузумнинг, Ўзбекистон фуқаролари хаётининг маданий, соғлом ва окилона асосларининг мустахгамланиши, конституцияга, хуқуқда ва қонунга хурматни, дустлик ва ижтимоий бирдамликни тарбиялаш, моддий фаровонлик ва маънавий тикланиш янгиланаётган Ўзбекистонда бошланган конс­титуциявий жараённинг таркибий қисмларидир.

Ўзбекистон жахон хамжамиятининг тенг хуқуқли аъзоси ва Халқаро хуқуқнинг тулакрнли субъектига айланди.

Буюк аждодларимизнинг улкан маънавий меросига хамда куп минг йиллик тарихи ва маданиятига асосланган маънавий хаёт кайта тикланмокда. Кискача айтганда, жахон хуқуқий цивилизациясига алокадор бўлган барча хуқуқий анъа-наларимиз юртимизга қайтиб келмокда. Одамларнинг хуқуқий дунёқараши, меҳнатга, хаётга муносабати узгармокда. Улар демократик хуқуқий давлат, бозор иктжодиёти кадриятлари шаклланишида фаолроқ иштирок этмокдалар.

Бизнинг «демократия», «эркин тараққиёт» ва «инсон хуқуқлари» каби оламшумул тушунчалар талкинига ёндашувимиздаги асосий конституциявий принциплар — давлат мафаатларидан, халкимизнинг узига хослигидан, унгагина хос анъаналардан, унинг суверенитети ва мустақиллигига чукур хурматдан келиб чиқади. Бизнинг жамиятимизда демократия ва инсон хуқуқларига оид қадриятлар нафақат қонунда, балки халкнинг ижтимоий онги, унинг маънавиятидаги саховатлилиги, одамохунлиги, мехмондустлигида акс этган. Ўзбекистондаги мухим инсонпарвар қадриятлардан бири, Шарқ маданиятига хос бўлганидек оилани куллаб-кувватлашдир. Бу фазилатимиз қадимдан бўлган ва хамиша булади. Инсон хуқуқлари ва шахс кадр-қимматига бўлган эътиқодимиз миллий маданиятимизни ва ёш давлатчилигимизни янада улуғлайди.

Халкимизнинг фидойилиги, ватанпарварлик хиссиётлари, бахт ва озодликка интилиши ҳар биримиз учун муқаддас бўлиб қолган давлат рамзларимиз: Ўзбекис­тон Мадхияси, Байроги, Гербида узининг мужассам ифодасини топган.

Ўзбекистон Конституциясида республикада қарор топаётган ва халкимизнинг теран анъаналарига мос келувчи виждон эркинлигига самимий хурмат уз тасдигини топган. Давлатнинг фуқаролар эътиқоди ва туйғуларига аралашмаслигига доир умуминсоний принцип Ўзбекистон давлатининг диний мазмун касб этишига йул куймайди. Динни сиёсийлаштириш, давлатлаштириш унинг муқаддас заминларига зид бўлиб, диний эътиқод сохасига давлат аралашуви хавфини келтириб чикаради. Маълумки, диний эътиқод эркинлиги барчанинг хусусий ишидир. Зеро, Куръони Карим диний қарашларни мажбуран сингдиришни инкор этади. Диндорлар ва дахрийларнинг хуқуқлари кафолатига келадиган булсак, Конституция ахборот олиш ва таркатиш эркинлиги, фуқароларнинг тарихий, маънавий хамда маданий меросимизни авайлаб асраш мажбурияти билан, шунингдек давлат таълим тизимининг илмий хусусияти билан кафолатлайди.

Ўзбекистон Конституцияси халкимиз умумий тафаккурининг маҳсулидир, унинг эзгу ниятлари, орзу-умидларини акс эттиради. У суверен республикамизнинг истиқболли тараққиёти учун юксак даражада хизмат килади. Конституция халқ манфаатларига мос равишда жамият ривожланишининг хуқуқий асосларини вужудга келтирди, инсон хуқуқларини, барқарорликни ва хар бир оила учун муносиб хаётни, барча фуқаролар учун ишончли келажакни кафолатлайди. Узининг янгиланиш ва тараққий этиш йулини танлаган халкимиз ана шундай Конституцияга эга булишга тупа муносибдир.

Бу чукур узгаришларда суверен Ўзбекистоннинг Асосий қонуни булмиш Конс­титуция мухим урин тутмокда.

Ўзбекистоннинг Конституцияси жахон конституциявий харитасида узининг муносиб ўрнини эгаллади. У Ўзбекистон худудида яшаётган халкнинг иродаси, рухияти, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Конституция, авваламбор, умуминсоний кадриятлар ва Халқаро хуқуқнинг устунлиги принципига амал килади. Унда бирор сиёсий мафкуранинг чекланиши, синфларнинг қарама-карши куйилиши, партияларнинг хукмронлиги йуқ. Шунингдек, давлатнинг фуқаролар устидан тазйиқ утказувчи хукмронлиги хам йуқ. Конституция Инсон хуқуқлари умумжахон декларациясининг инсон ҳаёти, шахси ва эркинликларининг дахлсизлиги каби деярли барча принципиал қоидаларини узида мужассамлаштирган. Конституцияда куп миллатли мамлакатимизда умумий мустахкам ахлокий ва хуқуқий худуд яратиш ғояси урин олган.

 

Ўзбекистон конституцияси ва халқаро хуқуқ

 

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мустақил изланиш натижаси бўлиб, у ҳақиқатан хам мустақиллик ва озодликка умумхалқ интилишини узида ифодалаган. Қонун чиқарувчи органимиз конституциявий бинони кура туриб, куп минг йиллик тарихга эга бўлган давлатчилигимиз тажрибаларига таянган. Конституциямиз миллий манфаатлар ва интилишларимиздан келиб чикиб, Шарқ ва Барбнинг турли мамлакатлари томонидан тупланган илгор конституциявий тажрибаларни  қабул  қилган.

Конституцияда қуйидагиларда жаҳон конституциявий тажрибасига таянилган:

биринчидан, конституциявий тартибга солиш принциплари — ҳокимият вако-латларининг булиниши, инсон хуқуқлари, халқаро хуқуқ нормаларини эътироф этиш, конституциянинг барқарорлиги;

иккинчидан, муқаддима ва бўлимлар, боблар, моддалар буйича матнни ташкил килиш, шунингдек, уларнинг жойлашиш мантиги; реал давлат ва ижтимоий хаётни чеклаб куядиган ортикча меъёрлашга йул куймаслик учун мазмуннинг кисқалиги; келгуси қонунларга «ҳавола этувчи» нормаларнинг йуклиги хам ушбу мақсадга бўйсундирилган;

учинчидан, мафкуравийлаштиришни, яъни бир мафкуранинг якка хукмронлигини инкор этиш;

туртинчидан, фикр, суз, виждон ва эътиқодлар эркинлиги, ватанпарварлик;

бешинчидан, конституциявий кафолатлар — Конституциянинг устунлиги, кон­ституциявий суднинг яратилиши, Конституцияга узгартишлар киритишнинг махсус тартиби;

олтинчидан, бевосита халқ ҳокимиятчилигининг шаклларидан бири бўлган Президент республикаси, чунки Конституция Президентнинг давлат ва ижроия ҳокимияти бошлиги сифатидаги хуқуқий мак;омини белгилаб беради.

Илгариги «социалистах» конституциялардан фаркди равишда, мустақил Ўзбекистон Конституциясида европоцентристик конституциявий тартибга солишга уриниш йуқ. Лекин унда Ғарб демократик конституцияларига хос бўлган фуқаролик жамияти, хокимият ваколатларининг булиниши, хокимиятларнинг тийиб туриши ва мувозанатини онгли равишда хисобга олиш бор. Шу уринда ислом, умма - шариат хуқуқий анъаналарининг таъсири, давлатни бошқаришда унинг раҳбарини тинчлик, шаън ва фаровонлик учун жавобгар бўлган катта оила бошлиги сифатида конституциявий тушуниш яққол кузга ташланиб турибди.

Ўзбекистон Конституцияси — бу мамлакатнинг ривожланишида давлат, жамият, маданий-маънавий эхтиёжлар ва барқарор конституциявий ривожланишга бўлган жахон тажрибаларининг ижодий бирлигидир. У кадриятларнинг қуйидаги устунлигини урнатади: «шахс — жамият — давлат».

Эркин, онгли, мустақил Шахс — фуқаролик жамиятининг асосий таркибий қисми. Фуқаролик жамияти — мустақил уюшган халқ бўлиб, у хар кандай хокимиятнинг хақиқий манбаи ва эгасидир. Суверен, демократик, хуқуқий давлат шахс хамда жамият хуқуқ ва эркинликларининг химоячисидир. Шу маънода, конституция — фуқаро, жамият ва давлат ўртасидаги узига хос ижтимоий шартнома.

Мустақил Ўзбекистон инсон хуқуқларини уз ривожланишининг конституция­вий асослари тарзида кайта тикламокда. Халкимизнинг маънавий имконияти, унга тегишли бўлган катта табиий ва техник ресурелар, мустахтамланаётган халқаро алокалар демократик ривожланиш ва инсон хуқуқларини сақлаш учун боскичма-боскич шароитлар яратишга ишонч турдиради.

Ўзбекистоннинг Конституцияси «Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги тўғрисида»ги конституциявий қонунга киритилган конституциявий анъаналарни давом эттиради. Бу қонунда халқаро хуқуқ давлатимиз курилишининг Myxим  манбаи эканлиги белгилаб куйилган. Бу билан Ўзбекистон бутун жахон олдида конституция даражасида халқаро хуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига содикдигини мустахкамлаб куйди. Бу мустақил давлатимизнинг энг обрули халқа­ро ташкилотларга тула хуқуқли аъзо бўлиб киришига имкон берди ҳамда амалда бутун жахонда тан олинишимиз ва Халқаро иктисодий алоқаларга кушилишимизга йул очди.

Ўзбекистоннинг Конституцияси халқаро хуқук нормаларининг устунлигини тан олади. Бу қуйидагиларни англатади:

биринчидан, Конституцияда ёзилганидек, инсон хуқуқларининг тан олини-ши;

иккинчидан, демократия идеалларига садоқат;

учинчидан, фуқаролар ўртасида тинчлик ҳамда миллий ва миллатлараро ке-лишувнинг таъминланиши;

туртинчидан, барча давлатлар суверенитетининг, чегаралар бузилмаслигининг сузсиз тан олиниши;

бешинчидан. куч ишлатмаслик ва куч ишлатиш билан тахдид килмаслик;

олтинчидан, давлатлараро баҳсларнинг тинч йул билан хал килиниши;

еттинчидан, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслиқ

Ушбу масалага бундай катта аҳамият берилиши фақат Халқаро мажбуриятлардангина келиб чикмайди. Халқаро хуқуқнинг олий нормаларига содиклик уз мил­лий манфаатларимизга ҳам жавоб беради.

Ўзбекистан — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси, Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг, 20 дан ортиқ иктисодий ва молиявий ташкилотларнинг иштирокчиси. Ўзбекистан Республикасини 140 дан ортиқ давлатлар тан олган. Мамлакатимизда Халқаро хуқуқ ва умуминсоний кадриятлар Конституция даражасида устун мавкега эга будди. Демократик фуқаролик жамиятининг хуқуқий асослари жадал шаклланмокда. Жахон тажрибасини хисобга ол­ган холда виждон эркинлиги, жамоат бирлашмалари, фуқаролик тўғрисидаги қонунлар, халкимизни маданий тадбиркорликка тайёрлашга йўналтирилган икти­содий қонунлар қабул килинди.

Миллий давлат манфаатлари, халқимизнинг узига хослиги ва анъаналарига мослик, унинг суверенитетига чукур хурмат — демократия, инсон хуқуқлари ва ривожланиш каби оламшумул ходисаларга ёндашишимизнинг асосий конституциявий принципларидир. Жамиятимизда инсон хуқуқлари ва демократия факат қонунлар билангина эмас, балки халкимизнинг узлигини англаши, унинг эзгулиги, мехмоннавозлигида куринадиган ахлокдй тажрибалари билан хам мустаҳкамланади. Шаркрна маданият белгиси булмиш оилани хар томонлама куллаб-кувватлаш ҳамиша Ўзбекистонда энг мухим инсонпарварлик қадриятларидан бири бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Инсон хуқуқларини тупа қабул килиш ва шахсни хурмат килиш миллий маданиятимизни ва ёш давлатчи-лигимизни бойитади.

Халкнинг ватанпарварлик туйғулари, унинг озодликка, бахтга интилиши ҳар бир ўзбекистонлик учун мукаддас маъно касб этадиган янги давлат рамзларида: ўзбекистоннинг мадхияси, байроги, гербида уз аксини топган.

Ўзбекистоннинг Конституциясида республикада қарор топган ва халкимиз­нинг кадимий анъаналарига хос бўлган виждон эркинлигига катта эътибор ва сидкидилдан хурмат ифодаланган. Давлатнинг фуқароларнинг шахсий эътиқодлари ва диний карашларига аралашмаслигидан иборат умуминсоний қадрият давлатга диний тус беришига йул куймайди. Диннинг сиёсийлаштирилиши унинг мукдвдас асосларига зид келади, давлатнинг хар бир инсоннинг шахсий иши бўлган эътиқодининг рухий мохиятига аралашиш хавфини билдиради. Бунинг устига, мукаддас Куръони карим ҳам диний қарашларнинг бундай зурлаб сингдирилишини рад килишини хисобга олсак, бунга йул куйиб булмайди.

Диндорларнинг хуқуқларига келганда эса, Конституция уларга даний ташқи-лотларга уюшиш эркинлигини кафолатлайди ва Ўзбекистан фуқароси сифатида Ўзбекистон халкларининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраш маж-буриятини юклайди.

Ўзбекистоннинг Конституцияси халкимиз умумий онгининг натижасидир, чунки у халкнинг интилишлари, орзулари, умидларини акс эттирган. У суверен республика прогрессив ривожланишининг конституцияси деган юксак номга тула мос тушади. Конституция халкдинг манфаатларидан келиб чикиб, жамиятимизнинг хуқуқий асосларини яратади, инсон хуқуқлари, ҳар бир оиланинг барқарорлиги ва муносиб хаёт кечиришини, бутун Ўзбекистон халкининг ишончли келажагини кафолатлайди. Халқ узи танлаган янгиланиш, тараққиёт йулида яшаши ва мехнат килиши шарт бўлган шундай конституцияга муносибдир.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Конституцияси жахон конституциявий фондига таркибий қисм сифатида киради. Умумжахон тарихий конституциявий жараёнининг яхлитлигини, халклар ва маданиятларнинг утмишдаги ўзаро алокаларини ва бунда — мамлакатнинг ривожланишида узига хосликлар борлигини хамда унинг бутун инсоният умумконституциявий хуқуқий маданиятига алохида улуш қушганлигини тасдиқлади.

 

ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ МАКСАДИ

 ВА ПРИНЦИПЛАРИ

 

Конституциянинг асосий мақсадлари унинг мукаддимасида белгиланган.

Муқаддима — Конституциянинг максадлари, принциплари ва бошқа асосий қоидаларини курсатувчи кириш қисмидир. Мукаддима — конституциянинг мухим қисми. Мазмуни ва хажмига кура, хозирги конституцияларнинг мукаддималари турлича. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилги Конституциясининг мукаддимаси Ўзбекистон халки узининг туда хуқуқи вакиллари — парламент аъзолари, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг депутатлари киёфасида Конституцияни қабул қилишдан кузланган асосий максадлар ва принципларни кисқа шаклда тантанали равишда эълон қилишади.

Табиийки, мустақилликка эришган ҳар бир халқ узининг ривожланиш йулини излайди, янгижамият ва давлат курилишининг уз моделини ишлаб чиқишга ҳаракат килади. Ўзбекистон узининг янгиланиш ва тараққиёт йулини белгилаб олди, ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиёти йўналиши ишлаб чикидди. Миллий урф-одатлар ва анъаналарга мувофиқ, адолатли фуқаролик жамияти ва демократик дукукий давлат курилмокда, бозор муносабатларига утиш жараёни руй бермокда. Мустақил мамлакатимизнинг миллий манфаатларини хисобга олган ҳолда ташқи сиёсат йўналишлари ва тенг хуқуқли халқаро ҳамкорлик принципла­ри белгилаб олинди.

Суверен Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси ушбу мақсадларга етишишнинг мустахкам хуқуқий кафолатидир. У мустақил сиёсий-хуқуқий ривожланиш ва конституциявий тузумнинг узаги будди. Ўзбекистон Республикасининг Прези­дента И. А. Каримов таъкидлаб утганидек, «табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обру-эътибори унинг конституцияси хисобланади. Зотан, конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир. Шу маънода Асосий қонунимиз халкимизнинг иродасини, рухиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Чунки уни ишлаб чиқиш ва мухокама этишда бутун халқ иштирок этди. Бир суз билан айтганда, Конституциямиз том маънода халкимиз тафаккури ва ижодининг маҳсулидир».

Муқаддимада Ўзбекистон халкининг уз истиклол ва тараққиёт йулида қайси сиёсий, хзтхукий негиз ва принципларга таяниши аниқ курсатиб берилган. Бу негиз ва принциплар:

биринчидан, жаҳоннинг маърифий ривожланган мамлакатлари эътироф этган инсон хуқуқлари ва давлат суверенитети ғоялари ва принципларига содиқлик;

иккинчидан, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаш;

учинчидан, ўзбек давлатчилигининг бой тарихий тажрибасига таяниш;

туртинчидан, демократия ва ижтимоий адолат идеалларига садоқат;                                                        

бешинчидан, Халқаро хуқуқнинг бутун жахонда эътироф этилган қоидаларини тан олиш;

олтинчидан, Ўзбекистон фуқароларининг фаровон хаёт кечиришларини таъ-минлаш;

еттинчидан. инсонпарвар демократик хуқуқий давлатни барпо этиш;

саккизинчидан, фуқаролар тинчлиги ва миллий хамжихатлигини кафолатлаш.

Конституциянинг мукдддимаси сезиларли мафкуравий тусга эга, лекин бу унинг Конституциянинг узвий таркибий қисми сифатидаги юридик ахамиятини камайтирмайди. Бу юридик ахамият шундан иборатки, Конституциянинг барча нормалари муқаддимада эълон қилинган принципларга мос келиши ва улар асосида изохлашиш шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси чинакам демократик конституциядир, у тарихда синалган умумбашарий қадриятларни узида мужассам этган. Хакикатан хам, «Мустақил Ўзбекистоннинг куч-кудрати манбаи — халкимизнинг умуминсоний кадриятларга содикдигидир. Халкимиз адолат, тенглик, ахил кушничилик ва инсонпарварликнинг нозик кўртакларини асрлар оша авайлаб-асраб келмокда. Ўзбекистонни янгилашнинг олий максади ана шу анъаналарни кайта тиклаш, уларга янги мазмун багашлаш, заминимизда тинчлик ва демократия, фаровонлик, маданият, виждон эркинлиги ва хар бир кишини камол топтиришга эришиш учун шарт-шароит яратишдир»

Инсон хуқуқларига огишмай амал килиш ва демократия каби умумбашарий кадриятлар Ўзбекистон давлатчилик манфаатларига, халкининг узига хослигига, унинг анъана ва урф-одатларига тула мос келади. Инсон хуқуқлари бизнинг жамиятимизда конституция ва қонунлар билангина эмас, балки халкнинг уз онги, унинг маънавий-ахлокий дунёқараши ва тажрибаси, мехр-шафкати ва сезгирлиги билан мустахкамланади.

Ўзбекистон Конституцияси энг ривожланган, тараққий этган демократик давлатларнинг тарихий тажрибаси ва жахон конституциявий амалиётига таянган холда яратилган. Конституциямиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хужжатларига, Инсон хуқуқлари умумжахон декларацияси қоидаларига асосланган, шунингдек, Америка Кушма Штатлари, Япония, Канада, Германия, Франция, Португалия, Италия, Швеция, Туркия, Испаниянинг хамда Шарқ мамлакатларидан — Хиндистон, Покистон, Миср давлатларининг конституциявий тажрибасидан ижобий фойдаланган.

Асосий қонунимизни бахолашда халқаро холис экспертлар, жумладан, Аме­рика Кушма Штатлари, Буюк Британия, Франция, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа хавфсизлик ва хамкорлик кенгаши каби нуфузли давлатлар хамда халқаро ташкилотларнинг сиёсатшунос олимлари ва вакиллари фаол қатнашдилар. Хеч ким, хаттоки мухолифларимиз хам конституциямизнинг демократик мохиятини ва афзалликларини инкор эта олмади.

«Бизнинг Комус, демократик конституцияларга куйиладиган юксак талабларга жавоб беради, инсон хамда фуқаронинг барча хуқуқлари ва асосий эркинликларини кафолатлайди». Шу маънода у хар қандай шпюр давлат конституцияси билан бемалол куч синашмокда. Шунинг учун хам Конституциямиз энг плюр  узида мужассамлаштирганлиги,  унинг энг демократик анъаналар асосида яратилганлигини бутун жахон эътироф этмокда.

Ўзбекистон Конституцияси халкимизнинг маънавий, маданий мерос, миллий тафаккур, куп асрлик ўзбек давлатчилиги тажрибаси хамда хуқуқий анъаналарига асосланган ва уларнинг бой ижобий тажрибасини узида акс эттиради.

Маънавий, ахлокдш, илмий, диний ва хуқуқий кадриятлар халкимизнинг узоқ асрлик турмуш тарзида, анъанавий маданиятида мухим урин олган. Ватандошларимизга хос бўлган адолат, хакикат, иймон, олижаноблик багрикенглик, мардлик, тантилик, саховатпешалик каби улурвор хислатлар Конституциямиздан муносиб урин олган.

Қомусимизнинг маънавий, тарихий асослари сифатида жахон маданияти ривожига бебахо хисса кушган буюк аждодларимиз — Шаркнинг мутафаккирлари ал-Бухорий, ат-Термизий, ал-Хоразмий, ал-Фаргоний, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Ахмад Яссавий, Баховуддин Накгибанд, Амир Темур, Улугбек, Навоий, Бобур ва бошқа дахоларнинг крлдирган маънавий-ахлокий мероси намоён булмокда. Уларнинг инсонни маънавий комилликка чорловчи диний-ахлокий ва хуқуқий хикматлари Конституциямизга рух багишлаган.

Конституциямиз халкимизга хос бўлган хусусиятлар: мехр-оқибат, одамийлик, узга миллат ва элатларга хурмат, ақл-заковатга интилиш, ор-номус, иффат ва хаё каби эзгу фазилатларга асосланган.

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси келажаги буюк давлатнинг ишончли хуқуқий кафолатларини мустахкамлайди. У бизга инсон хуқуқлари, демократия, эркинлик, барқарорлик ва тараққиёт принциплари мажмуини ифодалайдиган хуқуқий ва адолатли давлат куриш йулларини аниқ очиб беради.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ

 

Конституциямизнинг биринчи бўлими суверен Ўзбекистон хаётининг мухим томонларини конституциявий жихатдан тартибга солишнинг умумий принципларини мустахкамлайди, давлатнинг, яъни Ўзбекистон Республикасининг мохиятини белгилаб беради. Бу мохиятни давлат суверенитети, халқ хокимиятчилиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги, шунингдек, ташқи сиёсат принципла­ри ташкил этади.

Биринчи бўлимда мустахкамлаб куйилган асосий принциплар Конституция-нинг бошқа қоидалари учун дастлабки норматив асосдир.

Конституциянинг биринчи бўлими қуйидагиларга имкон беради:

биринчидан, конституциявий тузумининг асосларини билиб олиш;

иккинчидан, қонунлар ва қонунийликка бахо беришга имкон берадиган ишонч­ли мезонларга эга булиш;

учинчидан, давлатчилик асоси сифатидаги ягона совет тизимидан воз кечишдан келиб чикадиган хокимиятнинг янги концепциясини билиб олиш;

туртинчидан, шахс хуқуқий мақомининг асосини белгилаш.

Суверенитет замонавий конституциявий ва Халқаро хуқуқнинг асосий прин-ципларидан биридир. Суверенитет иккита ўзаро боглиқ шаклга эга: халқ (миллат) суверенитети ва давлат суверенитети.

Халқ суверенитети факат халқ (миллат)гина давлатнинг асоси ва манбаи эканлигини билдиради. «Миллий суверенитет» принципи XVIII аср Европа Уйгониш даврининг буюк намояндалари томонидан шакллантирилган эди. Бу принцип Франциянинг 1789 йилги Инсон хуқуқлари ва эркинликлари декларациясида юридик жихатдан мустахкамлаб куйилган эди. Хозирги вақтда халқ суверенитети прин­ципи ва милллатнинг уз такдирини узи белгилаш хуқуқи бутун жахон Халқаро ва конституциявий хуқуқда эътироф этилган.

Давлат суверенитети хеч кимнинг хохишига боюшқ эмаслигини халкнинг суверен иродасини ифода этувчи давлат хокимияти ички ишларда ва Халқаро муносабатларда бутунлай мустақил эканлигини билдиради. Давлат суверенитети, биринчидан, мамлакатнинг худудида давлат хокимияти устун; иккинчидан, дав­лат бошқа давлатлар билан кандай муносабатда булишини узи белгилайди, бошқа давлат эса унинг ички ишларига аралашиш хуқуқига эга эмас, деганидир. Давлат суверенитети тоталитар маъмурий буйрукбозлик тизимига мос келмайди.

Конституциянинг биринчи бўлими халкдинг демократик хуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти куриш йулидан бориш иродаси билан сугорилган.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТАВСИФИ

 

Конституциянинг 1-моддасида ўзбек давлатининг асосий тушунчаси берил-ган: «Ўзбекистон суверен демократик республикадир. Давлатнинг «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон Республикаси» деган номлари бир хил маънога эга».

Бу биринчидан, Ўзбекистон суверен давлат эканлигини, иккинчидан, Ўзбекис­тон — демократик республика эканлигини англатади.

«Мустақил ўзбек давлати халкимизнинг тарихий ютутдир». Ўзбекистоннинг халкимиз орзу килган чинакам мустақилликни кулга киритиши, унинг гуллаб яшнаши ва фаровонликка эришиши, тараққий этган давлатлар хамжамиятида муносиб уринни эгаллаши биз кузлаётган энг олий максаддир.

1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон килинди. Айнан шу дамдан бошлаб унинг шаклланиш, мустахкамланиш ва мустақил давлат сифатида қарор топиш даври бошланди.

Ўзбекистон тинч парламент нули билан узининг хакиқий миллий давлатчи-лигига эришди. Республикадаги куп миллатли ахолининг хохиш-иродаси «Ўзбекис­тон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги конституция­вий қонунда мустахкамлаб куйилди ва умумхалқ референдумида тасдикланди. Мустақилликка эришиш ўзбек халкининг даётида буюк ходисадир. 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни бўлиб, ушбу сана халқимиз-нинг энг асосий байрами сифатида нишонланади.

Суверенитет — хар қандай давлатнинг энг мухим ажралмас белгиларидан бири. Айнан шу муносабат билан Конституциянинг 1-моддаси янги мустақил ўзбек давлати суверен эканлигини қонунлаштирди.

Ўзбекистон демократик давлат. Бу давлат инсонпарварлик, демократия, ижтимоий адолат ва сиёсий плюрализмга асосланади.

Бугун Ўзбекистонда халкринг бой тажрибасига, республика ахолисининг маданий анъаналарига асосланган, барча ижтимоий гурухлар ва қатламларнинг манфаатларига мос келадиган хақиқий демократия қарор топмокда.

Маъмурий буйрукбозликка асосланган собиқ яккахокимлик тизимининг иллатлари қатъиян тугатилмокда. Куппартиявийлик, ғоя ва фикрларнинг хилма-хиллиги, багфикенглик реал вокеликка айланмокда. Ўзбекистан Собиқ Иттифоқ республикалари ичида биринчи бўлиб президентлик институтини жорий этди.

Ўзбекистондаги давлат бошқарувининг шакли республика. Республика халқ хокимияти демакдир. Республика — энг асосий умуминсоний хуқуқий қадриятлардан бири. Бошқарувнинг республика шакли давлат идоралари ваколатларини аниқ белгилаб беришни, қонун чикарувчи ва ижроия органларининг сайлаб куйи-лишини англатади.

Бошқарувнинг республика шакли XX асрдагина дунёда устунликка эга була бошлади (аср бошида Европада факат учта республика бор эди). «Республика» тушунчаси «демократия» тушунчаси билан узвий богликдир. Бошқарувнинг рес­публика шакли, қоида тарикасида, мамлакатда демократик сиёсий тузумни кафолатлайдиган демократик ташкилий давлат хокимиятини ифода этади. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги Конституцияси демократик республиканинг барча атрибутларига эга: халқ хокимиятнинг ягона манбаидир, давлат бошлиғи сайланади ва алмашиб туради, ваколатли органлар мухим урин тутади, фуқаронинг тўла хуқуқ ва  эркинликларга асосланган хуқуқий мақоми мавжуд ва х.к.

Хар бир инсоннинг бошқалардан фаркданувчи  жихатларидан бири унинг исми-шарифи бўлганидек, хар қандай давлатнинг хам номи унинг ажралмас белгиларидан хисобланади. Давлатимизнинг номи «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон Республикаси» бўлиб, мазкур атамалар айнан бир маънони англатади ва улар муқобил тушунчалар сифатида қабул килинган. Ўзбекистон давлатининг номи ва унинг рамзлари (герби, байроқ, миллий валютаси ва шу кабилар) халқаро шартномаларда, давлат идораларининг мухрларида, хизмат хужжатлари ва гувохномаларида ифодаланади.

Амалда расмий хужжатларда купинча «Ўзбекистон Республикаси» номи учрайди.

 

ШАХС ВА ДАВЛАТ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ

 

Ўзбекистон Конституциясининг 2-моддасида шундай дейилган: «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар». Ушбу моддада Қомусимизнинг энг мухим хусусиятларидан бири уз ифодасини топган. Унда жамият ва фуқаролар манфаатининг устунлиги хамда давлатнинг улар олдида жавобгарлиги қонун билан мустахкамланган ва кафолатланган. Унда давлатнинг ижтимоий ахамияти белгилаб берилган, унинг мақсади халқ манфаатларига хиз­мат килиш эканлиги курсатилган.

Истиқлол шарофати билан хар бир инсон, унинг хаёти, эрки, шаъни, кадр-қиммати ва бошқа хуқуқ хамда эркинликлари муқаддас деб эълон қилинди ва давлат химоясига олинди. Бу нихоятда улкан ахамиятга молик хуқуқий ютукдир. Чунки сунгги 70 йил мобайнида Ўзбекистон собиқ совет маъмурий-буйруқбозлик тизимига қарамлик ва сиғиниш  холатида эди. Хар бир фуқаро давлат махкамаси мурватининг кичик, ахамиятсиз қисмига айланиб қолганди. Энди эса барча давлат идоралари ва мансабдор щахслар жамият хамда фуқаролар оддида масъулдирлар.

Айнан давлатнинг одамларнинг хуқуқ ва эркинликлари учун бўлган жамият устидан хавфли хукмронлигига йул куймаслик максадида, Конституция давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаро олдидаги мажбуриятини белгилаб куйган.

Давлатнинг фуқаролар олдида масъуллиги демократик хуқуқий давлатнинг мухим белгиларидан хисобланади. Давлат қонун доирасида инсонларга муносиб хаёт кечиришлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоги керак. Шунинг учун хам давлат халқ иродасини ифодаламоги, унинг манфаатларига, хохиш-истакларига хизмат килмоги лозим.

Давлатнинг масъуллиги принципи Ўзбекистоннинг конституциявий ривожланиши тарихида биринчи бор мустахкамлаб куйидди. У фуқаролик жамияти учун катта ахамиятга эга, чунки давлат тураларнинг ва мансабдор шахсларнинг тажовузларидан химоя қилишнинг хуқуқий кафолати бўлиб хизмат килади.

Конституциявий хуқуқда давлат жамият хаётини мамлакат миқёсида ташкил этиш масалаларини хал этиш, мамлакатнинг ташқи дунё билан муносабатларини белгилаш ваколатига эга бўлган хокимият тузилмаси сифатида қаралади.

Дунё мамлакатларининг конституцияларида давлатга таъриф берилмайди, лекин асосий қонун сифатида уларда давлатнинг жамият хаётини ташкил этиш тартиби курсатилади: халк (халк суверенитета, фуқаролик, асосий хуқуқлар ва мажбуриятларнинг конституциявий институтлари), худуд (унинг яхлитлиги, ягоналиги ва дахлсизлиги), бутун халкда ва бутун худудга тааллукли бўлган давлат  хокимяти.

Давлат жамият ишларини бошцариш хамда шахсни бошца шахслар, орган-лар ва ташкилотлар узбошимчалигидан химоя қилиш аппараты. У мураккаб тузи-лишга эга бўлиб, қуйидагиларни уз ичига олади:

биринчидан, қонун чикарувчи вакиллик органи;

иккинчидан, давлат ва ижро этувчи хокимиятнинг бошлиги — Президент;

учинчидан. хукумат, вазирликлар, давлат кумиталари ва бошқа бошқарув органлари;

туртинчидан. хуқуқни мухофаза килиш органлари: суд, прокуратура, мили­ция;

бешинчидан, армия, разведка.

Давлат органлари у ёки бу тарзда ўзаро богланган ва бир бутунга бирлашган.

Ўзбекистон давлати халқ манфаатларини узининг ислохотчилик фаолиятида айникса қаттиқ химоя килмокда. Бозор муносабатларига утиш даврида мураккаб иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, мафкуравий жараёнларни бошқаришда бебошликка йул куймаслик, ахолининг ижтимоий жихатдан химояланмаган қатламларини куллаб-кувватлаш Ўзбекистон давлати томонидан амалга оширилмокда.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  КОНСТИТУЦИЯВИЙ

БЕЛГИЛАРИ

 

Республикамиз истиқлолга эришган давлат сифатида узининг мустақил сиёсатини юритиши лозим. Бу мустақил сиёсатнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир:                                                    бириичидан, миллий давлат ва маъмурий-худудий тузилишни белгилаш. Мазкур қоидалар Конституциянинг туртинчи бўлимида батафсил баён этилган;

иккинчидан, давлат хокимияти ва бошқаруви тизимини белгилаш. Конститу­циянинг бешинчи бўлими тулалигича мазкур масалага багишланган;

учинчидан, уз ички ва ташқи сиёсатини юритиш. Конституциянинг 17-моддасида ташқи сиёсатнинг хуқуқий асослари белгилаб берилган.

Конституциямизнинг 3-моддаси давлат суверенитетини назарда тутади: у ягона ва булинмасдир, давлат хокимияти томонидан хамда давлат хокимияти ва бошқарув органлари оркали Конституцияга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон узининг янгиланиш ва тараққиёт, ижтимоий, иктисодий ва маъ-навий тикланиш йулини белгилаб олди. Мазкур йул мустақил Ўзбекистоннинг ички ва ташқи ривожланиш стратегиясини белгилаб берди. Ўзбекистан танлаб олган тараққиёт йулининг мохияти ва хусусиятлари Президентимиз И. А. Каримовнинг асарларида, мақолалари ва нуткларида, мамлакатимиз парламенти қабул килган қонунларда уз аксини топган. Бу йул республикамизнинг хусусияти ва манфаатларига, юзага келган шароит ва имкониятларга тула мос келади, ўзбек халкининг турмуш тарзи, урф-одати ва анъаналаридан, унинг тарихи, миллий-рухий, демографик, табиий-иклим, ижтимоий-иқтисодий шароитларидан келиб чиқади.

Ўзбек йулнинг узига хос жихатларини Ўзбекистон Республикаси Президента И. А. Каримов чукур тахдил килди ва шу асосда мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги беш принципини ифодалаб берди:

биринчидан, иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги хамда ташқи иқтисодий муносабатларнинг мафкурадан холи этилиши;

иккинчидан, утиш даврида давлатнинг асосий ислохотчи булиши;

учинчидан, қонунийлик ва хуқуқринг хамма нарсадан устунлигини таъминлаш;

туртинчидан, кучли ижтимоий сиёсатнинг юритилиши;

бешинчидан, бозор муносабатларига утишнинг босқичма-боскич амалга оширилиши кераклиги.

Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг асосини ташкил этувчи ушбу беш принципи бизнинг мамлакатимиздагина эмас, балки бошқа давлатларда хам эътироф этилмокда.

Давлат чегарасибу давлат худуди чегараларини (курукдик, сув хавзаси, ер ва хаво кенгликлари) ва, бинобарин, давлат суверенитета амал килишини белгиловчи чизиқ. Давлат чегараси маълум давлатни бошқа давлатлар худудидан ёки халқаро худудлар, масалан, очиқ денгиздан ажратиб туради.

Хар бир давлат уз чегаралари доирасида жойлашган худудига эга. Давлат худуди таркибига куруклик, сув хавзалари, хаво кенгликлари ва ер остидаги маконлар киради.

Давлат худуди— ер шарининг маълум давлат чегараларига тегишли бўлган қисми. Чегарадош давлатларнинг худудлари бир-биридан давлат чегаралари билан ажратилади.

Ўзбекистан Республикасининг элчихоналари, консулликлари ва бошқа хорижий ваколатхоналари хам мамлакатимизнинг давлат худуди хисобланади.

Давлатнинг худудий хукмронлиги унинг уз худудида тула ва беистисно муста-қиллигини англатади.

Ўзбекистан Республикаси худуди ва иктисодий кудрати булинмас, унинг чегаралари эса дахлсиз бўлиб, давлат химоясидадир. Мамлакат худудининг яхлитлиги ва чегараларининг дахлсизлиги хяр кандай давлатнинг мухим белгиси ва хозирги замон Халқаро хуқуқининг асосий принципларидандир.

Худуднинг яхлитлиги ва дахлсизлиги — давлат хавфсизлигининг асосий эле­мента, уларни химоя килиш ва таъминлаш эса, давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.

Шундай килиб, давлатнинг алохида белгилари: худуд, ахоли, хокимият ва суверенитетдир.

Конституциянинг 4-моддасида Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили эканлиги белгилаб куйилган. 1989 йилнинг 21 октябрида она тилимизга давлат тили мақомининг берилиши истиклолимиз сари куйилган энг биринчи ва мухим кадамлардан бири будди. Бу хол собиқ совет империяси давридаги «руслаштириш» ва халкни она тилидан махрум этиш сиёсатига қонуний равишда тусиқ куйди.

Давлат тилини амалга ошириш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш мақсадида 1995 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси­нинг Олий Мажлиси 1989 йилдаги «Давлат тили тўғрисида»ги қонунга узгартишлар киритди, уни тулдирди ва янги тахририни тасдиклади.

Қонун ўзбек тили Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида давлат тили сифатида амал килишини хуқуқий жидатдан белгилаб берди. Давлат тили тўғрисидаги қонун тилларнинг маиший хаётда, шахслараро муносабатларда, диний ва маданий маросимларда ишлатилишини тартибга солмайди.

Ўзбекистон фуқароларининг давлат тилини, уз она тили ва хорижий тилларни урганишларини хар томонлама куллаб-кувватлайди. Асосий қонунда ўзбек тили қонун йули билан давлат химоясига олинган. Бугун салкам унутилаёзган тилимизни изчил равишда тикламокдамиз. Бу йулда қатор ижобий саъй-харакатлар қилинди. қонунлар, давлат хужжатлари, илмий асарлар, дарсликлар ўзбек тилида ёзилмоқда. Тип — хар бир миллатнинг ажралмас белгиси. «Тилга эътибор — элга эътибор» хикматининг пайдо булиши бежиз эмас.

Бу борада яна бир мухим қонуний қадам ташланди. 2005 йилга бориб ўзбек ёзуви лотин алифбосига утади. Бу билан бизнинг олдимизда жахон маданияти ва ахбороти маконига тулиқ кириш учун кенг имкониятлар очилади. Ўзбек халкининг, унинг миллий маданияти ва узига хослигини ифода этувчи восита булмиш ўзбек тилининг хар томонлама ривожланишини таъминлаш, мазкур тилнинг дав­лат тили макомидек салохиятини изчил ва тулиқ руёбга чиқариш умумхалқ вазифасидир.

Ўзбекистонда юздан ортиқ миллатлар ва элатлар яшайди. Республикада истиқомат кшгувчи барча миллатларнинг миллий маданиятлари, урф-одатлари, анъаналари ва тилларига ўзаро хурматда булиш конституциявий талаблардандир. Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мисол сифатида мамлакатимизда ишлаб турган 70 дан ортиқ турли халкларнинг миллий маданий марказларини курсатиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси худудида яшайдиган барча фуқаролар, она тили қайси тил эканлигидан катьи назар, тенг хуқуқлидирлар. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика худудида яшовчи миллат ва элатларнинг уз она тилида сузлашишдан иборат конституциявий хуқуқларини камситмайди.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ

 

Конституциямизнинг 5-моддасида давлатимиз мустақиллигининг рамзлари бўлган байроқ, герб ва мадхиянинг хуқуқий асоси ифодаланган.

«Давлатимиз рамзлари Ўзбекистон халкларининг шон-шарафи, Fypypи, тарихий хотираси ва интилишларини узида мужассамлаштиради. Мана шу рамзларни эъзозлаш — узининг кадр-қимматини, уз мамлакатига ва шахсан узига бўлган ишончни мустахкамлаш демакдир».

Давлат рамзлари турли давлатлар халкларини тулкинлантирадиган ғоялар, тушунчалар, хис-туйғулар, интилишларни ифода этади. Шунинг учун энг маънодор график ва товуш рамзларини излаб топишга катта сиёсий-хуқуқий ахамият берилади. Давлат рамзлари замон рухига мос бўлиб, давр рухини акс эттиради.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари махсус қонунлар билан тасдикланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгашда тасдиқланган. Ўзбекистоннинг Давлат байроги мамлакатимиз худудида илгари мавжуд бўлган гоят кудратли салтанатлар байрогига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттиргани ходда республиканинг табиий хусусиятларини, халқимизнинг миллий ва маданий сохалардаги узига хослигини хам акс эттиради.

Байроқдаги хаворанг буёқ зангори осмон ва мусаффо сувнинг, шунингдек, ер ва осмондаги хаёт манбаларининг рамзи. Маълумки, буюк Амир Темур давлатининг байроги хам хаворанг бўлган.

Оқ ранг эса тинчлик ва поклик тимсолидир. Байрогимиздаги оқ ранг ёш мустақил давлатимиз ошиб утиши лозим бўлган довонлардаги йулнинг ёркин ва чарогон булиши учун эзгу ниятни билдиради.

Байроқнинг қизил рангдаги йуллари хар бир тирик жон кон томирида жушиб турган хаётий кучнинг, бархаётликнинг рамзи.

Яшил ранг эса табиатнинг тимсоли, гуркираб яшнаётган хаёт ва хосилдорликнинг рамзидир. Байроқдаги ярим ой — ўзбек халкининг куп асрлик анъаналарига мос келади. Чунончи, ярим ой ва юлдузлар мусаффо осмоннинг, тинчликнинг рамзидир. 12 разами — кадимдан халкларимиз орасида мукаммаллик тимсоли бўлиб келган. Шу боисдан хам байроишизга ун икки юддузнинг тасвири туширилган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байрот қуйидаги жойларда хар доим кутариб қуйилади: Ўзбекистон Республикаси Президента девони; Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси; Ўзбекистон Республикаси хукумати; Қорақалпоғистон Республикаси Жукорги Кенгеси ва хукумати; Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари махаллий кенгашлари; Ўзбекистон Республикасининг хориждаги доимий ваколатхоналарининг биноларида; халқ депутатлари кенгашларининг сессиялари угказиладиган бино ва иншоотларда у сессия даврида кутарилиб туради.

Ўзбекистан Республикаси қонунларида белгиланган байрам кунларида Давлат байроги вазирликлар, давлат кумиталари ва идоралари, Ўзбекистон Республикаси ва Қоракалпогистон Республикасининг бошқа давлат хамда жамоат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг биноларида, шунингдек, уйларда урнатилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Олий Мажлис ва махаллий кенгаш депутатларини сайлаш, референдум утказиш пайтида Давлат байроги овоз бериш утказилаётган бино ва иншоотлар тепасига урнатилади.

Халқаро дипломатик протокол нормаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республи­касининг байроги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик савдо ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг бинолари ва транспорт воситаларига урнати­лади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроги Ўзбекистон Республикасининг  Президенти, Олий Мажлис Раиси, Ташқи ишлар вазири, Мудофаа ишлари буйича вазир, Миллий Гвардия кумондони, Ўзбекистон Республика­си дипломатик, консуллик ваколатхоналарининг бошлиги расмий шахс сифатида фойдаланаётган денгиз ва дарс транспорт воситалари, хориждаги бошқа харакат воситаларида хам кутарилади.

Хукумат топширигига биноан, Давлат байроқи Ўзбекистон Республикаси дав­лат ва жамоат органлари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари утказаётган тантанали тадбирларда, спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва биринчиликларини утказиш вақтида, миллий терма командалар иштирокидаги Халқаро мусобакалар пайтида ва Ўзбекистон Республикаси спорт тер­ма командаларининг вакили бўлган халқаро мусобака голибларини такдирлаш тантаналари пайтида хям кутарилади.

Ўзбекистоннинг Давлат герби Республика Олий Кенгаши унинчи сессиясида 1992 йилнинг 2 июлида тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербида тоглар, дарёлар ва гуллаб яшнаётган водийлар узра чараклаб турган куёш тасвирланган бўлиб, улар унг томондан буғдой бошоклари ва чап томондан эса очилган пахта чаноги бўлган Буза шохларидан иборат лента билан ураб олинган. Гербнинг юқори қисмида респуб­лика барқарорлигининг рамзи бўлган саккиз кирррали юлдуз тасвирланган бўлиб, унинг ичида ярим ой ва беш киррали юлдуз ифодаланган. Гербимиз марказида қанотларини кенг ёзиб турган Хумо куши тасвирланган. У бахт-саодат ва эрксеварлик рамзидир. Республика Давлат байроқни ифода этувчи тасманинг пастки қисмида «Ўзбекистон» деган ёзув мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби рангли тасвирда бўлиб, Хумо киши ва дарёлар — кумуш рангда; куёш, бошоклар, очилган пахта чаноклари ва «Ўзбекистон» ёзуви — зархал рангда; гуза шохлари барглари, тоглар ва водий­лар — яшил рангда; очилган пахта — оқ рангда; тасма — Ўзбекистон Республика­си давлат байрогини акс эттирувчи уч хил рангда; саккиз киррали юлдуз — зархал билан хошияланган холда хаво рангда; ярим ой ва юлдузлар эса олтин рангидадир.

Ўзбекистон Республикаси Гербининг тасвири қуйидаги жойларга урнатилади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Девони; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси; Ўзбекистон Республикаси хукумати; халқ депутатлари махаллий кенгашлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқарув органлари; Ўзбекистон Рес­публикаси вазирликлари, давлат кумиталари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига буйсунадиган бошқа органлар; Ўзбекистон Республикаси судлари ва хужалик судлари; Ўзбекистан Республикаси Прокуратураси; Ўзбекистон Респуб­ликаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари биноларида; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Олий Мажлис кенгашининг йишлишлари, халқ депутатлари махаллий кенгашларининг сессиялари, судларнинг суд йигилишлари утказилаётган залларида, шунингдек, тутилиш ва никохларни тантанали равишда қайд этиш биноларида.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги қонунда Ўзбекистон Республикасининг герби тасвирланган хужжатларнинг мухрлари ва бланкаларига эга булиши керак бўлган органлар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг руйхати санаб утилган.

Ўзбекистон Республикасининг герби, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Олий Мажлис ва Вазирлар Махкамасининг расмий нашрларида, пулларда, қимматли қоғозларда, облигацияларда, почта маркаларида, Ўзбекистон Республикасининг пул-буюм лотореяларида, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортларида хамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатик ва чет эл паспортларида, нихоят Ўзбекистон Республика­сининг давлат чегараларида урнатиладиган чегара устунларида тасвирланган булади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат маддияси 1992 йилнинг 10 декабрида Республика Олий Кенгаши томонидан тасдиқланган. Давлат мадхиясининг шеърини машхур ўзбек шоири Абдулла Орипов ёзган, мусикасини эса таникли санъат арбоби Мутал Бурхонов басталаган.

Мадхия матнида Ўзбекистоннинг гузал табиати, унинг серкуёш улка эканлиги, водийларининг олтинга монандлиги, элга бахт, нажот эканлиги, дустларига йулдош ва мехрибонлиги, халқсеварлиги, багрида илму фан, ижод сингари улкамизга шон-шухрат келтирадиган кадриятлар тараннум этилади. Бу сузлар, шунингдек, илм, ижод ва бу ерда юзага келган кадриятлар гимнда кутаринки рухда куйланади. Мадхияда шунингдек, Ўзбекистонда яшайдиган халкларнинг доимо унинг тинчлиги, осойишталиги, мустақиллиги учун курашганликлари хақидаги тарихий хакиқатлар хам узининг бадиий ифодасини топган.

Мадхиянинг мусиқасида хам элимизга жуда манзур келадиган истиқболдаги фаровон хаётнинг нашъу намоси охангларига монанд ғоят кутаринки рух жанговарликка, гайратга, ижодга, истиқлолга даъватдек Maғpyp жаранглайди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси қуйидаги холларда ижро эти­лади:

—  Ўзбекистон Республикасида умумхалқ байрами деб эълон килинган бай-рамларнинг очилиши ва ёпилишига багишланган тантанали йигилишлар, мажлисларнинг очилиши ва ёпилишида;

—  республика телевидениеси курсатувлари ва радиоэшиттиришларининг янги йил кечасидаги курсатувлари ва эшиттиришларида Тошкент вақти билан кечаси соат 2400да; республика телевидениесининг курсатувларида — Ўзбекистон Респуб­ликасида байрам кунларидаги курсатувларнинг бошланишида; ўзбек радиоэшит­тиришларининг республика учун бериладиган эшиттиришларида — хар куни рес­публика дастурларининг бошланиши хамда тугаши пайтида;

—   республика хаётидаги мухим тарихий воқеалар, таникли сиёсат, давлат арбоблари, саркардалар, халқ қахрамонлари, фан, адабиёт ва санъат намояндалари шарафига курилган хайкаллар, монументлар, ёдгорликлар ва иншоотларнинг очилишида;

—  давлат, органлари, корхоналари, муассасалари ва жамоат бирлашмалари томонидан утказиладиган маросимлар ва тантанали тадбирларда Ўзбекистон Рес-публикаси Давлат байроганинг кутарилиши пайтида;

—  Ўзбекистон Республикасига расмий визит билан ташриф буюрган давлат бошликлари ва хорижий мамлакатлар хукуматларининг бошликларини кутиб олиш ва кузатиб куйиш пайтида — тегишли давлатнинг Давлат мадхияси ижро этилганидан сунг;

—  Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси туғрисида»ги қонун талабларига риоя килган холла, давлат органлари, корхоналар, муассасалар рахбарлари ва жамоат бирлашмаларининг қарорларига кура, бошқа холларда хам ижро этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари мукаддас хисобланиб, уларни хақорат килишнинг хар кандай куриниши қонун билан жазоланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 215-моддасида Ўзбекистон Республикаси ёки Қоракалпогистон Республикасининг Давлат байроқ, Давлат герби ёхуд Давлат мадхиясини хақорат килганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Давлат рамзлари Ўзбекистон Республикасининг давлатчилиги, мустақиллиги ва суверенитетини акс эттиради. Уларга нисбатан хурматсизлик, менсимасдан муносабатда булиш жамиятда қабул килинган ахлоқ қоидаларига хам, халқаро меъёрларга хам туфи келмайди.

 

тошкент - Ўзбекистон республикасининг пойтахти

 

Хар  бир давлат уз пойтахтига эга. Шу боис пойтахт шахар бир қатор узига хос жихатларга эга: унда давлат хокимиятининг, давлат бошлигининг қароргохи, дав­лат бошқаруви ва жамоат бирлашмаларининг марказий идоралари жойлашади, мамлакатни ривожлантиришнинг асосий сиёсий ва иктисодий йўналишлари ишлаб чикилади, чет эл дипломатик ваколатхоналари жойлашади.

Азим ва навкирон Тошкент — Ўзбекистон Республикасининг пойтахти.

Тошкент шахрининг Ўзбекистон пойтахти сифатидаги алохида мақоми шундан иборатки, унинг худудида Ўзбекистон Президентининг қароргохи жойлашган, бу ерда Олий Мажлис ва республика хукумати, Конституциявий, Олий ва Олий хужалик судлари, ижроия хокимиятнинг марказий органлари, яъни респуб­лика вазирликлари ва давлат кумиталари фаолият курсатади. Пойтахт хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик ваколатхоналари жойлашган маскандир.

Тошкент — қадимий, икки минг йиддан ортиқ тарихга эга бўлган йирик шахар. Унда икки миллиондан зиёд ахоли истиқомат килади. Замонавий, салобатли бинолари, Алишер Навоий номидаги миллий боғ, улуг бобомиз Амир Темур номидаги хиёбон, «Оқсарой», «Туркистон» ва «Халклар дустлиги» саройлари, Амир Темур ва Мирзо Улугбек хайкаллари, масжиду мадрасалар, кухна Шарқ услубида курилган ва безатилган расталар, кад ростлаётган мехмонхоналар ва бошқа махобатли обидалар, ер ости метроси унинг курк ва шукухини оширади.

Тошкент — дустлик ва тинчлик шахри. У дунёга куплаб Халқаро шартномалар имзоланган жой эканлиги билан машхур. Тошкентда куплаб Халқаро сиёсий, иктисодий, маданий анжуманлар утказилмокда.

 

ХАЛҚ   ХОКИМИЯТЧИЛИГИ  ВА УНИ  АМАЛГА ОШИРИШ ШАКЛЛАРИ

 

Конституция конституциявий тузумнинг асосий шартларидан бири булмиш халқ хокимиятчилигини мустахкамлаб беради. «Халқ хокимиятчилиги» атамаси юнонча «демократия» сузининг айнан таржимасидир. Илк бор юнон шахар давлатида пайдо бўлган бу суз бутун дунёга таркалди ва сиёсий лугатдан мустахкам урин олди. «Демос» сузи «халк» деган маънони «кратос» эса «хокимият», бошқача айтганда, «халқ хокимиятчилиги» деган маънони англатади. Жахондаги демократик давлатларнинг конституциялари «бутун хокимият халкда тегишли» ёки «бутун хокимият халқ томонидан амалга оширилади», деган ифодани узида мужассамлаштирган.

Конституциянинг II бобида «халқ хокимиятчилиги» атамаси «хокимият манбаи» деган атама билан узвий боғланган.

Асосий қонуннинг 7-моддасида Ўзбекистон Реснубликасидаги халқ хокимият­чилиги принципи очиб берилган: Ўзбекистонда давлат хокимиятининг бирдан-бир манбаи халк бўлиб, давлат халқ иродасини ифодалайди, унинг манфаатларига хизмат килади.

Инсоният тажрибаси демократиянинг икки шаклини ишлаб чиққан: тўғридан-туғри, яъни бевосита демократияни хамда вакиллик демократияси — органлар, авваламбор, вакиллик ва бошқа сайлаб куйиладиган органлар оркали амалга ошириладиган демократия, яъни сайлов демократиясини. Демократиянинг мазкур шаклларини бир-бирига қарши куймаслик ва бу иккала шакддан бирининг устунлиги хақида суз юритмаслик лозим.

Бевосита демократия инсоннинг давлат ишларини хал килишда яширин овоз бериш оркали ёки бошқа бирор шаклда бевосита иштирок этиши. Вакиллик демократияси деб инсоннинг давлат ишларини хал этишда узи сайлаган вакиллари, яъни депутатлар оркали иштирок этишига айтилади.

Халкни хокимиятнинг ягона манбаи сифатида тан олиш бошқарувнинг рес­публика шаклига эга бўлган демократик давлатларга хос хусусиятдир.

Ўзбекистонда давлат хокимиятини факат Конституция асосида, қонунларда кузда тутилган тартибда ва улар асосида тузилган идораларгина амалга оширади. Давлат идоралари фақат қонунда курсатилган ваколатлари доирасидагина фаолият курсатади. Давлат идораларининг конституция ва қонунга сузсиз итоат этиши ва шу асосда фаолият курсатиши хуқуқий давлатнинг мухим белгисидир.

Хокимият давлат хокимиятининг кенг тармоклари орқали амалга оширилади. Масалан, вакиллар органи булмиш Олий Мажлис қонунлар чиқаради. Ижро этувчи хокимият — хукумат, Вазирлар Махкамаси — қонунларнинг ижросини таъминлайди. Суд органи одил судлов сифатида қонунлар асосида бахсли масалаларни хал қилади. Бу органларнинг хар бири маълум доирадаги ваколатларга эга ва биргаликда ўзаро богланган ягона давлат тизимини ташкил этади.

Конституцияда белгиланмаган тартибда давлат хокимияти ваколатларини узлаштириш, давлат органларининг ишини тўхтатиб куйиш ёки тўхтатиш, янги ва параллел хокимият органлари тузиш конституцияга хилоф хисобланади ва қонунда белгиланган жавобгарликка олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида қайд этилган қоида жахондаги бирор-бир конституцияда учрамайди. Унда конституция даражасида «Ўзбекистон халки» тушунчасининг таърифи баён этилган: «Ўзбекистон халкини миллатидан катъи назар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади», Ўзбекистонда тушлган, унинг заминида истикрмат ва мехнат килаётган хар бир киши, миллий ва иркий мансублигидан, эътиқодидан катъи назар, республикамизнинг тенг хуқуқли фуқароси булишга муносибдир.

Ўзбекистон фуқаролари, узларининг насл-насаби, ирки, ижтимоий келиб чиқиши ва бошқа холатларидан катъи назар, Ўзбекистон халкини ташкил этади.

Конституция Ўзбекистон халкини ташкил этувчи барча миллат ва элатларнинг урф-одатлари ва миллий анъаналарини хурмат килишни кафолатлайди.

Конституциянинг 2-моддасида мустахкамланган Ўзбекистон фуқароларининг миллий жихатдан тенглиги принципи барча инсон хуқуқларига оид Халқаро хужжатлар талабларига тула жавоб беради. Мазкур принцип мамлакатимиздаги тинчлик сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликнинг хуқуқий кафолатидир.

Демократик талаблар асосида жамият ва давлат хаётининг энг мухим масалалари халқ мухокамасига куйилади, умумхалқ овози бериши референдумга чикарилади. Референдум у ёки бу масала буйича овоз беришдир. Референдумда қабул килинган қарор уз-узидан юридик кучга эга ва бирор тасдикда мухтож эмас.

Умумхалқ овоз бериши — референдумга иктисодий, сиёсий, маданий сохаларга тааллукли мухим масалаларнинг куйилиши кузда тутилади. Чунончи, 1991 йилнинг 30 декабрида утказилган референдумда Ўзбекистон халки давлат муста-киллиги эълон килинганлигини якдиллик билан куллаб-кувватлаб овоз берди. Халқ мухокамасига куйилган у ёки бу қонун лойихаларини референдумдан фарқлай билиш лозим.

Энг мухим қонун лойихаларини умумхалқ мухокамасига хавола этиш анъанага айланди. Масалан, Конституция лойщаси рузномаларда эълон килиниб, икки ярим ой мобайнида умумхалқ мухокамасидан утди, халкнинг фикр хазинасидаги дурдоналар билан бойитилди, сайкал топди.

Референдум утказиш тартиби 2001 йилда қабул килинган «Ўзбекистон Рес­публикасининг референдуми тўғрисида»ги қонуннинг янги тахририда батафсил баён этилган.

Асосий қонуннинг 10-моддаси Ўзбекистон Конституциясининг узига хослигини ифодаловчи моддалардан бўлиб, унда Ўзбекистон халки номидан факат икки давлат органи суз юрита олиши белгилаб куйилган. Булар, биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси — олий вакиллик давлат органи; иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижроия хокимиятининг бошлиги — Республика Президента.

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси хам, Ўзбекистон Республика­сининг Президента хам халқ томонидан умумий, тенг, тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йули билан сайланади. Худди шу йул билан Олий Мажлис ва Прези­дент халкдан ваколат олади.

Шу боис Конституцияда курсатилган мазкур икки давлат органидан ташқари жамиятдаги хеч бир гурух сиёсий партия, жамоат бирлашмаси ёки алохида шахс Ўзбекистон халкининг ваколатига эга эмас. Бу модданинг мазмуни халқ суверени-тетининг ахамиятини, халкнинг хокимиятга эгалик хуқуқининг бегоналашмаслигини курсатади. Бу модда бирор кимса томонидан халқ хокимиятининг суиистеъмол килинишига карши каратилган.

 

ХОКИМИЯТ ВАКОЛАТЛАРИНИНГ БУЛИНИШИ ПРИНЦИПИ

 

Конституциямизнинг 11-моддасида Ўзбекистон Республикасида давлат хокимияти ташкил этилишининг асосий конституциявий принципи мустахкамлаб куйилган: «Ўзбекистон Республикаси давлат хокимиятининг тизими хокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига булиниши принципига асосланади».

Хокимиятнинг булиниши принципини демократик давлатларнинг тарихий ривожланиши давомида жахон хамжамияти ишлаб чиққан. Унинг мазмуни шундан иборатки, давлат хокимияти функцияларининг мустақил давлат ташкилотлари орасида булиниши мавжуд бўлгандагина давлатда демократик сиёсий тузум урнатилиши мумкин.

Хокимиятнинг булиниши принципига мувофиқ, давлатнинг қонунлар чикариш, уларни бажариш ва одил судлов борасидаги фаолияти хокимиятнинг уч тармоғи — парламент, хукумат ва суд — ўртасида таксимланиши зарур. Бунда хокимиятнинг бирор тармоғи бошқа бирининг фаолияти сохасига аралашмаслиги зарур. Ўзаро бир-бирини тийиб туриш хокимиятнинг барча тармокларини мутаносиблаштиради, уларнинг муносабатида маълум мувозанат яратади. Ушбу принципнинг амалга оширилиши халқ хокимиятининг бирор гурух ёки алохида шахс томонидан суиистеъмол килинишига йул куймайди. Хокимиятнинг булиниши принципини XVIII аср француз мутафаккири Шарл Луи Монтескье асослаб берган.

Хокимиятнинг булиниши принципи  давлатнинг асосий белгиларидан бири. «Қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти — давлатнинг учта асосий таянчидир».

Ўзбекистон Республикасида қонун чикарувчи зркимиятни Ўзбекистон Республи-касининг Олий Мажлиси, ижро этувчи зркимиятни эса Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Вазирлар Махкамаси амалга оширади. Суд хокимияти Консти­туциявий суд, Олий суд ва Олий хужалик суди томонидан амалга оширилиб, улар биргаликда Ўзбекистоннинг ягона суд тизимини ташкил этади.

Хокимият ваколатларини таксимлаш принципи — хуқуқий давлатнинг энг мухим белгиларидан бири.

Конституциянинг бешинчи бўлимида учала хокимият идораларининг ўзаро уйгунликдаги фаолият воситалари, шунингдек, мазкур идораларнинг ўзаро бир-бирини тийиб туриш тизимини вужудга келтирувчи қоидалар мустахкамланган.

Қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти идоралари давлат хокимиятининг ягона тизимини ташкил этади. Худди ана шу асосда демократик хуқуқий давлатчилик барпо этилмокда.

Ўзбекистон Республикасида хокимият уз мохдятига кура ягона, чунки Конс­титуциянинг 7-моддасига биноан, унинг ягона манбаи халкдир. Алохида олинган бошқа бирор хокимият органи бутун давлат хокимиятини амалга оширишга даъвогарлик килиши мумкин эмас. Давлат хокимиятининг давлат органлари ўртасидабулинйшини давлат хокимияти функцияларининг қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятлари ўртасида булиниши деб тушуниш керак, зеро улар Конституцияда белгилаб берилган ушбу функцияларни амалга оширишдагина мустақилдирлар.

«Ўзбекистон тарихида илк дафъа жорий этилган Республика Президента лавозими янги Ўзбекистон давлат хокимияти органлари тизимида марказий уринни эгаллади. У сиёсий тизимнинг узаги бўлиб крлди.

Президентлик хокимиятида Президентнинг давлат бошлиғи ва ижро этувчи

хокимият бошлиги сифатидаги ваколатлари мужассамлашган. Бу хокимият жамиятдаги барқарорликнинг ва Ўзбекистон ислохотлар йулидан муваффакиятли олга боришининг кафолати бўлгани холда, янги ўзбек давлатчилиги биносининг асо-сий таянчига айланиб колади».

 

КОНСТИТУЦИЯ ВА МИЛЛИЙ ИСТИКЛОЛ МАФКУРАСИ

 

Конституциянинг 12-моддаси Ўзбекистондаги сиёсий ва мафкуравий хилма-хиллик принципларини белгилайди: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий хаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларшнг хилма-хиллиги асосида ривожланади». Хеч кайси мафкура давлат мафкураси сифатида урнатилиши мумкин эмас. Конституциянинг ушбу қоидалари шахснинг ривожланиши, партиялар ва жамоат бирлашмаларининг фаолияти учун кенг имконият яратиб беради.

Мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий хаёти ва сиёсий тизимлари мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Бир мафкуранинг, бир дунё-карашнинг яккахокимлигидан қатъиян воз кечиш, сиёсий партиялар, мафкура­лар ва фикрлар хилма-хиллиги конституциявий йул билан эътироф этилган.

Собиқ совет империяси даврида ижтимоий хаёт расмий давлат идеологияси даражасига кутарилган ягона мафкура асосида ривожланган эди. Бу марксча-ленинча мафкура бўлиб, унинг хукмронлиги натижасида фикрлар, дунёқарашлар, нуктаи назарлар эркинлиги инкор этилган эди.

Истиқлолнинг илк йилларидаёқ собитқадамлик билан, етмиш йилдан ортиқроқ хукм сурган коммунистик мафкура, синфийлик, яккапартиявийлик иллатлари тугатилди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий хаётида улкан узгаришлар руй берди: турли-туман йўналишлардаги жамоат бирлашмалари, партиялар, ассоциациялар, фондлар, уюшмалар пайдо булди. Хозирги вақтда республикада 2300 дан ортиқ жамоат бирлашмалари  нодавлат ташкилотлари бор. Туртта сиёсий партия фаолият курсатмокда (Ўзбекистон Халқ демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» партияси, «Фидокорлар» партияси), 22 та уюшма ташкил этилган (Ёзувчилар, Рассомлар уюшмалари ва х.к), 40 дан ортиқ жамгарма тузилган (Болалар, Ижодкор ёшлар жамгармалари ва х.к), турли федерациялар тузилган (касаба уюшмалари, спорт буйича ва х.к)

Хеч бир мафкура давлат мафкураси даражасига кутарилиши мумкин эмаслиги хусусидаги конституциявий қоида миллий истиқлол мафкурасини яратиш вазифасини долзарб килиб куяди. Миллий истиклол мафкураси халкимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, рухиятига асосланиб, келажакка ишонч, мехр-оқибат, инсоф, сабр-токат, адолат, мурувват, маърифат туйғулларини онгимизга сингдиришга хизмат килиши лозимлигини хеч качон унутмаслик даркор. Унда жамиятимиздаги барча кучлар, харакатлар, жамоат бирлашмалари, ахоли турли табакаларининг уй-фикрлари, орзу-умидлари уз ифодасини топмога лозим. У давлатимиз фуқароларини улуг мақсад йулида калбан бирлаштиришга кумаклашиши лозим.

КОНСТИТУЦИЯ, ДЕМОКРАТИЯ ВА ИНСОН ХУҚУҚЛАРИ

 

Ўзбекистан Конституциясининг 13-моддасида шундай дейилган: «Ўзбекистан Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кура инсон, унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, кадр-қиммати ва бошқа дахлсиз хуқуқлари олий кадрият хисобланади.

Демократик хуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан хомоя килинади».

Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти ва демократик хуқуқий давлат курилмокда. Чинакам демократиянинг зарурий ва хуқуқий таркиби сифатида куппартиявийлик принципи амалда шаклланмокда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисига сайловлар куппартиявийлик принципи асосида утказилди.

Ўзбекистон — миллати, дини, ижтимоий ахволи, сиёсий эътиқодидан қатъи назар, умумбашарий инсонпарварлик қоидаларига асосланган холда, фуқароларнинг хуқуқлари ва эркинликларини хакиқатда таъминлаб берадиган давлатдир.

Ўзбекистонда инсон, унинг хаёти, эрки, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа хуқуқ хамда эркинликлари мукдддасдир.

Демократия ва инсон хуқуқлари сингари умумбашарий кадриятлар Ўзбекистоннинг миллий давлатчилик манфаатларига тула мос келади.

Инсоннинг энг мухим ва мукаддас хуқуқларидан бири тинч яшаш хуқуқидир. Давлат ва жамиятнинг бурчи мазкур хуқуқни барча қонуний воситалар билан кафолатлашдан иборат. Мазкур хуқуқни амалга ошириш — давлат ва жамиятни демократлаштиришнинг энг мухим шарти. Демократиянинг инсонпарварлиги ана шу билан белгиланади.

Ўзбекистонда фуқароларнинг демократик хуқуқ ва эркинликлари Конститу­ция, қонунлар ва давлат идоралари томонидан химоя килинади.

Хокимиятни зурлик билан узгартиришни максад килиб куйган, республиканинг давлат мустақиллигига, худудий яхлитлиги ва хавфсизлигига тахдид соладиган, миллий ва диний адоватни авж олдирадиган, конституциявий тузумга, халқнинг маънавий ва демократик эркинликларига қарши чиқадиган партиялар ва жамоат харакатлари қонундан ташкаридадир.

Конституциянинг 14-моддасида шундай дейилади: «Давлат уз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кузлаб ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади». Бу қоида оркали конституция демократик дав­лат фаолиятининг асосий принципларидан бирини эълон килган: унга кура, инсонга муносиб хаётни ва унинг ривожланишини таъминлаш умумдавлат сиёсати даражасига кутарилган.

Ўзбекистон ижтимоий адолат давлатидир. Шу муносабат билан у фуқароларни, айникса ахолининг энг ночор катламлари булмиш ноғиронларни, куп болали оилаларни, етим-есирларни ижтимоий жихатдан хар тарафлама куллаб-кувватламокда.

Бозор иктисодиётига утиш шароитида жамият хаётини тубдан яхшилашга хизмат килувчи мухим йўналишларни бош ислохотчи булмиш давлатнинг узи танлаб, уларни амалга оширищда узи етакчилик килмокда. Хар Қандай ижтимоий-адолатли жамият ва давлатнинг улчов мезони жамиятнинг энг ночор ижтимо­ий табакаларига муносабат билан белгиланади.

Давлат ва жамият фуқарони уз химоясига олмоги лозим. Хотиржам одамгина тинч яшаб унумли мехнат кила олади. Давлат халол мехнат учун хуқуқий ва  иктисодий шарт-шароит яратмоги лозим.

Кучли ижтимоий сиёсат адолатли жамият ва демократик хуқуқий давлат барпо этишнинг асосий гаровидир. «Давлатнинг фаол ислохотчилик мавкеида бутун дикдат-эътиборни иктисодиётни согломлаштириш муаммоларини биринчи навбатда хал этишга, қонунийлик ва хуқуқ-тартиботга риоя килишга, эски иктисо­дий муносабатларни бозор муносабатларига айлантиришга қаратиш ижтимоий барқарорлик учун мустахкам негизни вужудга келтиради».

Ўзбекистонда ижтимоий адолат принциплари, авваламбор, оиладан бошланади. Чунки оила жамиятнинг негизидир. Оила турмуш ва «виждон қонунлари» асосида курилади. У узининг куп асрлик мустахкам ва маънавий таянчларига эга. Оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-эхтиёжлари ва кадриятлари шаклланади. Шу боис хам бизнинг давлатимизни катта бир оила деб тушуниш мумкин. Биз хаммамиз ана шу оиланинг ахил фарзандлари булишимиз лозим.

Конституциянинг 15-моддасида шундай деб белгилаб куйилган: «Ўзбекистон Республикасининг Конституциям ва қонунларининг устунлиги сузсиз тан олинади». Хар бир давлатнинг ижтимоий хаёти хуқуқий асосда ривожланади. Консти­туция ва қонуннинг устунлиги ууцуций давлатнинг асосий принциплари каторига киради.

Жамиятда қонунийлик ва хуқуқий тартибот тантана килмаса, шахснинг хуқуқ ва эркинликлари қадрланмаса, қонунлар ва миллий анъаналар, урф-одатлар, умуминсоний кадриятлар хурмат қилинмаса, демократик хуқуқий давлатни тасаввур килиб булмайди. Шу боис ушбу конституциявий қоида Ўзбекистон тараққиёт йулининг энг мухим принципларидан биридир.

Хар бир фуқаро ёши, ижтимоий мавкеи, миллати, иркр ва динидан қатъи назар, тенг асосда конституция ва давлат қонунларига буйсуниши шарт.

Агар жамиятда қонун бажарилмай қоғозда қолиб кетса, бундай жамият асло равнақ топмайди, адолатга эриша олмайди. Қонун амалий булиши лозим. Қонун қабул килиндими, унинг ижроси хам қатъий булмоги зарур.

Демократик хуқуқий давлатнинг энг мухим белгиларидан бири барча фуқаро-ларнинг қонун олдида тенглиги, конституция ва қонунларнинг устунлигини таъ-минлашдир. Конституция ва қонунларнинг устунлиги қуйидагиларни биддиради:

биринчидан, ижтимоий хаётнинг барча сохаларида қонуннинг катьиян хукм-ронлигини. Хеч ким, хеч бир давлат органи, мансабдор шахс, тадбиркор ёки бошқа бирор фуқаро қонунга буйсуниш мажбуриятидан озод этилиши мумкин эмас;

иккинчидан, асосий ижтимоий, энг аввало, иктисодий ва сиёсий муносабатлар факат қонун йули билан тартибга солинишини, ушбу муносабатлар барча иштирокчиларининг эса хеч бир истисносиз хуқуқ нормаларини бузганлиги учун хуқуқий жавобгарликка тортилишини.

Хар кандай давлатнинг конституция ва қонунлари унда яшовчи халкнинг иродасини, рухиятини, хохиш-истакларини ифода этмоғи лозим : «Инсон  қонунга эмас, балки қонун инсонга хизмат килиши керак», деган хикматли ибора айни демократик давлатдаги қонунларга тааллуклидир. Маъмурий буйрукбозликка асосланган собиқ советлар тузуми даврида конституция ва қонунлар бир мақсадга — қотиб колган мафкурага асосланган мустабид тузумни химоя килишга ва унинг хукмронлигини таъминлашга хизмат килар эди.

Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунларининг пировард мақсади инсон, унинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат. Зотан улуг бобомиз Амир Темур айтганидек, «қасрда қонун хукмронлик килса, шу ерда эркинлик булади».

Конституция ўзбек хуқуқий тизимининг узагини ташкил этади. Барча жорий қонунлар ва норматив хуқуқий хужжатлар Конституция асосида ва унга тула мувофиқ холда ишлаб чиқилмоги зарур.

Конституциямизни махсус тарзда мухофаза килиш мақсадида, Ўзбекистон тарихида илк бор Конституциявий суд жорий килинди. Бу хакда Конституциянинг 108 ва 109-моддаларида баён килинган.

Конституциямиз қабул килинганидан буен 400 дан ортиқ янги қонунлар қабул килинди. Мазкур қонунлар миллий ўзбек давлатчилигини барпо этишга, эркин бозор иқтисодиётини ривожлантиришга, жахон хамжамиятидаги мамлакатлар билан фаол хамкорлик килишга қаратилгандир.

«Хуқуқий маданият даражаси фақатгина қонунларни билиш, хуқуқий маълу-мотлардан хабардор булишдангина иборат эмас. У — қонунларга амал килиш ва уларга буйсуниш маданияти демакдир. У — одил судни хурмат қилиш, уз хақ-хуқуқларини химоя килиш учун судга мурожаат этиш эхтиёжи демакдир. Хуқуқий маданият дегани — турли можароларни хал килишда қонунга хилоф кучлардан фойдаланишни рад этиш демакдир».

 

Ўзбекистон республикаси конституциясининг тузилиши

 

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги Конституцияси ўзбек жамияти ва давлатининг кенг доирадаги сохаларини камраб олади хамда моддаларининг кисқалиги ва аниклиги хамда алохида тузилиши билан ажралиб туради.

У мукаддима, олтита бўлим ва қуйидаги 26 та бобдан иборат бўлиб (МДХ давлат конституциялари орасида энг купи), уларнинг хар бири ижтимоий муноса-батларнинг муайян сохаларини тартибга солади:

1) давлат суверенитети;

2)  халқ хокимиятчилиги;

3)  конституция ва қонуннинг устунлиги;

4)  ташқи сиёсат;

5)  инсон ва фуқароларнинг асосий хуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари;

6)   фуқаролик;

7)  Шахсий хуқуқ ва эркинликлар;      

8) сиёсий хуқуқлар;

9)  иктисодий ва ижтимоий хуқуқлар;

10)  инсон хуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари;

11)  фуқаролар бурчлари;

12)  жамиятнинг иктисодий негизлари;

13)  жамоат бирлашмалари;

14)   оила;

15)  оммавий ахборот воситалари;

16)  Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий тузилиши;

17)  Қоракалпогистон Республикаси;

18)  Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси;

19)  Ўзбекисон Республикасининг Президенти;

20)  Вазирлар Махкамаси;

21)  махаллий давлат хокимияти асослари;

22)  Ўзбекистон Республикасининг суд хокимияти;

23)  сайлов тизими;

24)   прокуратура;

25)  молия ва кредит;

26)  мудофаа ва хавфсизлик;

Ўзбекистон Конституцияси тузилиши жихатидан дунёдаги энг мукаммал кон-ституциялардан биридир.

 

Ўзбекистон жамияти тузилишининг конституциявий

принциплари

 

1992 йилдаги Конституциядан келиб чикк;ан холда ўзбек жамияти ва давлати таянадиган асосий принципларни ажратиш мумкин:

— Ўзбекистон — суверен давлат;

—  Ўзбекистон — демократик, дунёвий республика;

—  Ўзбекистон унитар давлат бўлиб, унинг таркибига Қорақалпоғистон Рес­публикаси киради;

— Ўзбекистон Республикасининг халки — хокимиятнинг ягона манбаи хисоб-ланади;

—  давлат хокимиятининг юқори органлари — парламент ва халқ томонидан сайланадиган президент хисобланади.

—  Ўзбекистонда куппартиявийлик тан олинади, диний партиялар, миллатчилик асосидаги партиялар, шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд конституциявий тузумга қарши чикувчи партияларни вужудга келтириш такикланади;

—  оила жамиятнинг асосий хужайраси сифатида давлат томонидан алохида мухофаза килинади; оналик ва болалик хақида гамхурлик қилинади; карияларга ижтимоий ёрдам курсатилади;

—  инсон, унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, кадр-қиммати ва бошқа ажралмас хуқуқлари олий кадрият деб тан олинади;

—  Конституцияда умум эътироф этган инсон хуқуқлари ва эркинликлари мустахкамланади;

—  хусусий мулк бошқа турдаги мулк турлари билан бир каторда дахлсиз хисобланади ва давлат томонидан курикланади;

— Ўзбекистоннинг Давлат тили — ўзбек тили.

Ўзбекистонда давлат хокимияти органлари тизимини ташкил этиш замирида хокимиятнинг қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятларига булиниши принципи мавжуд.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ТИЗИМИ

 

Давлат қуйидаги уч вазифани амалга оширади: 1) қонунларни қабул килиш; 2) мазкур қонунларни ижро этиш; 3) одил судловни амалга ошириш, яъни хуқуқбузарларни жазолаш, шунингдек, қонунларни куллаш билан боюшқ муаммоларни хал килиш ва хоказо. Мазкур уч функция хокимиятлар булинишининг табиий асоси бўлиб хизмат килади. Шубхасиз, жамиятда демократияни реал амалга ошириш учун давлат фаолиятининг мазкур уч йўналишини учта турли орган орасида булиш, пировардида хокимиятнинг бир орган кулида хаддан ташқари тупланишини бартараф этади. Хокимиятнинг учта алоидда ва мустақил тармоклари бир-бирини назорат кила олади ва назорат килиши шарт. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари мустақил равишда ва игу билан бирга ўзаро алоқадорликда ва мувозанатда уз ваколатларини амалга оширадилар.

Ушбу давлат органларининг хар бири муайян хокимият ваколатларига эга. Чунончи, турли давлат органларининг ваколатлари хам турлича бўлиб, улар амалга оширадиган вазифа ва фаолият доирасига узвий богаикдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасида қонун чикарувчи хокимият тармоғи — Олий Мажлис, Қорақалпоғистон  Республикасида — Жукорш Кенгес, ижро этувчи хокимият органи — Ўзбекистон Республикасининг Президента, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси давлат кумиталари, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қоракалпошстон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлари ва давлат кумиталари хамда вилоятлар хамда Тошкент шахар хокимлари, туман ва шахар хокимлари хисобланади.

Суд хокимиятини эса Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикасининг Олий суди, Олий хужалик суди, вилоятлар, шахар, туман судлари ва харбий судлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республика­сининг суд органлари амалга оширади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

 

Олий Мажлис Ўзбекистон Республикасининг олий вакиллик ва қонун чика­рувчи органи хисобланади. Унда жамиятнинг асосий сиёсий партиялари, барча ижтимоий қатламлари ва ижтимоий-сиёсий кучларининг манфаатлари ифодаланади. Умуман олганда, Парламент Ўзбекистон халкининг манфаатларини ифодалайди. «Ўзбекистан халки номвдан факат у сайлаган Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин» (Конституциянинг 10-моддаси).

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси (2002 йил 27 январда утказилган референдум қарорига биноан, у икки палатали қонун чикарувчи орган сифатида шаклланади, юқори ва куйи палаталардан иборат булади) қуйидаги алохида ваколатларни амалга оширади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул килади, унга узгартиш ва кушимчалар киритади; Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул килади ва, уз навбатида, уларга кушимча ва узгартишлар кирита­ди; мамлакат ташқи ва ички сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди; республика қонун чиқарувчи ва суд хокимиятлари тизимини хамда ваколатларини белгилайди; бож, валюта ва кредит ишларини, шунингдек, маъмурий-худудий тузилиш масалаларини қонун йули билан тартибга солиш; Ўзбекистон Рес­публикасининг чегараларини узгартириш билан боглиқ фаолиятни амалга оши­ради; Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Олий хужалик судини сайлайди; Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитасининг раисини тайинлайди ва вазифасидан озод этади; Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг Бош вазири, унинг биринчи уринбосари ва уринбосарларини, Вазирлар Махкамасининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Президентнинг Ўзбекистон Республика­си Бош прокурори ва унинг уринбосарларини тайинлаш ва лавозимларидан озод этишга доир фармонларини, вазирликлар, давлат кумиталари ва бошқарув органларини тузиш ва тугатиш хақидаги фармонларини тасдиклайди; Халқаро шартномаларни ва битимларни ратификация (тасдиклаш) ва денонсация (барвақт тўхтатиш) қилади; давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этади; туманлар, шахарлар, вилоятларни ташкил этади; уларни тугатиш, номини узгартириш ва уларнинг чегараларини узгартиришга оид масалаларни хал қилади.

Олий Мажлис ва органларининг йигилишларида Президент, Бош вазир ва Вазирлар Махкамасининг раиси, Конституциявий Суд, Олий Суд, Олий хужалик судининг раислари, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, Марказий  Банк бошқарувининг раиси катнашиши мумкин. Олий Мажлис қонун лойихаларини тайёрлаш ишларини олиб бориш, Олий Мажлисга хавола этиладиган маса­лаларни дастлабки тарзда куриб чиқиш ва тайёрлаш, қонунларнинг ва Олий Мажлис бошқа қарорларининг ижросини назорат қилиб туриш учун депутатлар комиссияларини сайлайди. Олий Мажлис, зарур бўлган такдирда, доимий хамда мувакдат ишловчи депутатлик, тафтиш ва бошқа турдаги комиссиялар тузади (Конституциянинг 86-моддаси).

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида парламентни муддатидан илгари тарқатиб юбориш хам мумкинлиги назарда тутйлган. Олий Мажлиснинг : нормал фаолиятига тахдид соладиган хал килиб булмас ихтилофлар юз берганда ёхуд у бир неча марта Конституцияга зид қарорлар қабул килган такдирда, Президентнинг Конституциявий суд билан бамаслахат қабул килган қарори асосида Олий Мажлис таркатиб юборилиши мумкин. Олий Мажлис таркатилганидан сунг унга янги сайлов уч ой мобайнида утказилади. Фавкулодда холат жорий этилган вақтда Олий Мажлис таркатиб юборилиши мумкин эмас.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПРЕЗИДЕНТИ

 

Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижро этувчи хокимиятининг бошлига Президент хисобланади. У давлат бошқаруви органлари тизимида алохида урин тутади. Президент фуқаролар хуқуқ ва эркинликлари, Конституция ва қонунларга гшоя этишнинг кафилидир. У мамлакат ичкарисида ва Халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш куради; Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва худудий яхлитлигини мухофаза этиш буйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади.

Президент Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучларининг Олий Бош кумондони хисобланади, хавфсизлик кумитасини ташкил этади ва унга бошчилик килади.

Президент бир вақтнинг узида Вазирлар Махкамасининг раиси хисобланади. У ижро этувчи хокимият девонини тузади ва унга рахбарлик килади, республика Олий хокимияти ва бошқарув органларининг бахамжихат ишлашини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси вазирликларини, давлат кумиталарини хамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади. Бош вазир ва унинг биринчи уринбосари; уринбосарларини, Вазирлар Махкамаси аъзоларини, Ўзбекис­тон Республикаси Бош прокурори ва унинг уринбосарларини тайинлайди ва уларни лавозимларидан озод килади, кейинчалик мазкур масалаларга доир фармонларни Олий Мажлис тасдигига киритади.

Президент вилоят, туман, шахар ва хужалик судларининг судьяларини та­йинлайди ва лавозимларидан озод этади; вилоятлар хокимларини ва Тошкент шахар хокимини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади хамда бу масалаларни тегишли халқ депутатлари кенгашининг тасдигига куяди.

Президент давлат рахбари сифатида Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди; Ўзбекистон Республикасига хужум килинган такдирда фавкулодда холат жорий этади, қабул қилган қарорини уч кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдигига киритади; Ўзбекистон Республика­сининг орденлари, медаллари ва ёрлиги билан мукофотлайди, Ўзбекистон Рес­публикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради; Ўзбекистон Республи­касининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни хал этади. Президент амнистия тўғрисидаги хужжатларни қабул килади ва Ўзбекистон Рес­публикасининг судлари томонидан хукм килинган фуқароларни афв этади. Пре­зидент уз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга хакди эмас (Конституциянинг 93-моддаси).

Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб Ўзбекистон Республикаси­нинг 35 ёшдан кичик булмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон Республикасида муким яшаган фуқароси сайланиши мумкин. Давлат рахбарининг ваколат муддати 7 йилдан иборат. Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти булиши мумкин эмас. Президент кдеамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб уз  лавозимига киришган хисобланади.

 

KOPAҚАЛПОҒИСTOH РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУҚИҚИЙ МАҚОМИ

 

Ўзбекистон Республикаси таркибида Қоракалпогистон Республиками алохида ўрин тутади. У Ўзбекистоннинг шимолий чул қисмида жойлашган бўлиб, бутун Ўзбекистон худудининг 40 фоизга якин худудини эгаллайди. МДХ давлатларининг конституциявий-хуқуқий амалиёти учун мазкур республиканинг ноёблиги шундаки, МДХ мамлакатларидаги бошқа автономиялар ва алохида мақомга эга бўлган тузилмалар орасида Қорақалпошстон Республикаси мустақил була туриб, қуйидаги тартиблар асосида бошқа давлат (Ўзбекистон) таркибига киради:

—  суверен давлат сифатида;

—  Ўзбекистон таркибидан чиқиш хуқуқига эга.

Демак, ҚоракалпоЕистон Республикаси Ўзбекистон таркибидаги суверен дав­лат бўлиб, у:

1)   Қоракалпористон  Республикасининг  1993  йил  9  апрелда тасдиқланган Конституцияси ва қонунларига эга (тузилиши буйича Қоракалпокистон Конституцияси Ўзбекистон Конституциясига ухшаш);

2)  уз худудида Ўзбекистон Конституциясининг устунлигини тан олади;

3)  уз герби, мадхияси, байрогига эга;

4)  уз давлат хокимиятининг органларига эга, булар: парламент — Жукорги Кенгес — 5 йил муддатга сайланадиган 75 та депутат; республика рахфари — уз ваколат муддатига 2 муддатдан ортиқ булмаган вақтга сайланадиган Жукорни Кенгес раиси; хукумат — Жугорги Кенгес томонидан ташкил этиладиган Вазирлар Махкамаси; суд тизими; махаллий хокимият органлари — хокимлар ва кенгашлар кабиларга эга;

5)  умумхалқ референдуми асосида Ўзбекистон таркибидан чикдш хуқуқига эга;

6)   Қоракалпогистоннинг Ўзбекистон таркибидан чиқиши хақидаги қарор Ўзбекистон Олий Мажлиси (парламенти) томонидан тасдикланиши керак.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ХОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи хокимиятни Вазирлар Махкамаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг хукумати амалга оширади. У давлат бошқаруви органлари ва улар тузадиган хужалик бошқаруви органларини бошқаради, уларнинг ўзаро уйгунликда фаолият курсатишини таъминлайди. Вазирлар Махкамасининг таркибини Ўзбекистон Республикасининг Президента тузади ва Олий Мажлис тасдикдайди. Корақалпогистон Республикаси хукуматининг бошлиги уз лавозими буйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махдкамаси таркибига кира­ди. Вазирлар Махдсамаси қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Махкамаси уз ваколатларини ижро этиш мақсадида амалдаги қонунларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси худудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар бажариши шарт бўлган қарорлар ва фармойишларни чиқаради (Конституциянинг 98-моддаси). Ва­зирлар Махкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида уз ваколатларини зиммасидан сокит килади. Ўзбекистон Республикаси хукумати уз фаолиятида бамаслахат иш куриш, демократизм, қонунийлик, ижтимоий адолат, Ўзбекистон Республикасида истикомат килувчи барча миллат ва элатларнинг манфаатларини химоялаш каби принципларга риоя этади.

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси 1993 йил 6 майда «Ўзбекис­тон Республикаси Вазирлар Махкамаси тўғрисида»ги қонунни қабул килган бўлиб, унда мамлакат хукуматининг хуқуқий холати батафсил баён этилган. Вазирлар Махкамаси уз ваколатлари муддатида бажариши керак бўлган фаолият дастурини парламент мухокамасига такдим этади. Мазкур дастурда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ва ижтимоий таракдаётининг асосий йўналишлари хамда мамлакат бюджетининг мухим курсаткичлари акс эттирилган.

Ўзбекистон Республикасининг хукумати Президент бошчилигида ижро этув-чи хокимиятнинг ягона тизимини бошқаради. Мазкур тизимга: 1) вазирликлар; 2) давлат кумиталари; 3) бошқарув функциясини амалга оширувчи концерн ва уюшмалар; 4) вилоят, туман ва шахар хокимлари киради.

 

СУД  ХОКИМИЯТИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ

 

Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хокимиятлардан мустакдш равишда амал кзгаувчи суд хокимияти хуқуқий давлат белгиларидан биридир. Суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан мустахкамланган. Суд хокимияти органларининг фаолияти қуйидаги принципларга асосланади:

—  одил судловни амалга ошириш;

— қонунийлик;

— судларнинг мустақиллиги ва факат қонунга буйсуниши;

— бамаслахат иш куриш;

— фуқароларнинг суд олдида тенглиги;

— томонларнинг тортишувчанлиги ва тенг эхуқуқдилиги;                                

—  суд ишларини юритишнинг ошкоралиги;

—  айбсизлик презумпцияси;                                                                             

— малакали юридик химояга эга булиш хуқуқи;

—  миллий тил принципи;

—  суд хокимияти хужжатларининг барча хукуқ субъектлари учун мажбурийлиги;

—   судья лавозимининг депутатлик мандати ва партияга мансублик билан сигишмаслиги.

 

судлов ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари тизими

 

Ўзбекистон Республикаси суд ва эфхкукни мухофаза қилиш органларининг тизими қуйидаги асосий бугинларни узида мужассамлаштиради:

— Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди;

—  Ўзбекистон Республикасининг Олий суди;

— Ўзбекистон Республикасининг Олий хужалик суди;                                   

—  Қоракалпогистон Республикасининг Олий суди, Олий хужалик суди;       

—  вилоят, туман, шахар судлари ва харбий судлар;

— Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси;

— адвокатура;

— милиция (Ички ишлар вазирлиги);

— Адлия вазирлиги;

—  Божхона кумитаси.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди конституциявий назорат органидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси хамда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди сиёсат ва хуқуқ сохасидаги мустахассислар орасидан — Конституциявий суд раиси, раис уринбосари ва судьялардан, шу жумладан, Қорақалпоғистон  Республикаси вакилидан иборат таркибда сайланади. Конституциявий суд судьялари дахлсизлик хуқуқидан фойдаланадилар. Конституциявий суд судьялари уз фаолиятида мустақил бўлиб, факат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига буйсунадилар (Конституциянинг 108-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

1)  қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул килиган бошқа хужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, хукумат қарорлари, давлат хокимияти махаллий органларининг қарорлари,  Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномалари ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбеки­стон Республикаси Конституциясига мослигини аниклайди;

2)  Қоракалпогистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституциясига, Қоракалпогистон Республикасининг қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофикдиги тўғрисида хулоса беради;

3)  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг нормаларини шархдайди;

4)  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни хам куриб чикдци.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Олий суди — фуқаролик, жиноий ва маъмурий судлов ишларини юритиш борасида суд хокимиятининг олий органи хисобланади. Ўзбекистан Республикасининг Олий суди Қоракалпогистон Республикасининг фуқаролик ва жиноят ишлари буйича Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари, фуқаролик ишлари буйича туманлараро судлар хамда жиноят ишлари буйича туман (шахар) судларидан иборат суд тизимини бошқаради. Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий суди — Қоракалпогастон Республикасининг Олий суди, вилоятлар, шахар ва туман судларининг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Олий суди қабул киладиган хужжатлар (қарор, ажрим ва хукмлар) қатъий бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида бажарилиши шарт.

Олий суд раис, унинг биринчи уринбосари, уринбосарлари, судлов коллегия-ларининг раислари, Олий суд судьяларидан иборат бўлиб, Олий суд Пленуми, Фуқаролик ишлари буйича судлов коллегияси, Жиноят ишлари буйича судлов коллегияси ва Харбий коллегия таркибида фаолият курсатади.

Олий суд қуйидаги ишларни куриб чикади:

          — биринчи инстанция суди сифатида алохида оғирликка эга жиноят ишлари  хар кандай фуқаролик ишлари;

—  кассация тартибидаги ишлар (қонуний кучга кирмаган суд хукмлари ва қарорларига келтирилган шикоят ва эътирозлар буйича);

— назорат тартибида ва янги вужудга келган холатлар буйича ишлар (Ўзбекис-тон Республикаси Бош прокурорининг қонуний кучга кирган суд хукми ва қарор­ларига нисбатан);

—  суд амалиёти тажрибасини урганади ва умумлаштиради, суд статистикаси-ни тахлил килади хамда суд амалиёти билан боглиқ масалалар буйича тушунти-ришлар беради.

Ўзбекистон Республикасининг Олий хужалик суди. Конституциянинг 111-мод-дасига мувофиқ, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек, тадбиркорлар ўртасидаги, иктисодиёт сохасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хужалик низоларини хал этиш Олий хужалик суди ва хужалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Олий хужалик суди хужалик судлари тизимини бошқаради. Унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикасининг хужалик суди, вилоятлар ва Тошкент шахрининг хужалик суди киради. Хужалик суди буғинларининг хуқуқий мақоми ва ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Судлар тўғрисида»ги (янги тахрирдаги) қонунига мувофиқ батафсил тартибга солинади.

Прокуратура. Ягона марказлашган тизимни ташкил қилувчи прокуратура орган-лари уз ваколатларини хар қандай махаллий органлардан мустақил равишда амал­га ошириб, факат Бош прокурорга бўйсунади. Прокуратура фаолияти қонун устунлиги, қонунийликни мустахкамлаш, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини мустахкамлашга қаратилган.

Прокуратура томонидан хокимият органлари, мансабдор шахслар, хуқуқни мухофаза килиш органларининг қонунларга риоя этиши назорат килинади. Про­куратура — давлат манфаатларини судда ифодалаш ва химоя килишга хизмат этади. У судда жиноятни тергов килиш билан бирга, давлат айбловчиси сифатида амал килади, судланаётган шахсга нисбатан Жиноят кодекси моддасини куллаш ва жазо тайинлаш борсида уз фикрини биддиради. Прокуратура жиноят қонунида назарда тутилган холларда жиноятларни тергов килиш билан шугулланиши мумкин. Прокуратура органларининг хуқуқий мақоми, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги 2001 йил 30 август (янги тахрирдаги) қонуни билан тартибга солинади.

Адвокатура. Ўзбекистон Республикасининг 116-моддасига биноан, айбланувчи химояланиш хуқуқи билан таъминланади, тергов ва суд ишини юритишнинг хар қандай боскичида малакали юридик ёрдам олиш хуқуқи кафолатланади. Адво­катура фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун фаолият курсатади.

Адвокатуранинг вазифаси фуқаро ва ташкилотларга юридик ёрдам курсатишдан иборатдир. Адвокатура хуқуқни мухофаза килиш органи булсада, бироқ у давлат муассасаси эмас, балки мутахассислиги буйича адвокатлик фаолияти би­лан шугулланувчи шахсларнинг ихтиёрий уюшмасидир. Адвокатлик фаолияти­нинг хуқуқий асослари ва кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатуpa тўғрисида»ги (1996 йил 27 декабрь), «Адвокатлик фаолияти кафолатлари ва адвокатларни ижтимоий химоялаш тўғрисида»ги (1998 йил 25 декабрь) қонунларида мустахкамланган.

Қонунга кура адвокатлар қуйидаги турдаги юридик хизматларни курсатади-лар:

—  юридик масалалар буйича маслахдт ва тушунтириш, қонунлар буйича оғзаки ва ёзма маълумотлар бериш;

— фуқаролик хамда маъмурий хуқуқбузарлик ишлари буйича суд ва давлат

органларида вакиллик вазифасини бажариш;

—  дастлабки тергов ва судда жиноят ишлари буйича умолчи, жабрланувчилар, фуқаролик ишлари буйича даъвогар ва жавобгарларнинг вакиллари сифатида катнашиш ва хоказо.

Адвокатлар бошқа турдаги юридик ёрдам курсатишлари хам мумкин. Айрим х;олларда улар ахолига бепул ёрдам курсатадилар.

Ички ишлар органлари. Ўзбекистан Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари узларининг асосий вазифалари сифатида жамоат тартибини саклаш; фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш; жиноятлар хамда маъмурий хуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга карши курашиш каби фаолиятни амалга оширадилар.

Милицияга фуқаролар ва мансабдор шахслардан хуқуқбузарликни тўхтатишни талаб килиш, шахсни гувохлантирувчи хужжатларни текшириш, маъмурий хуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш, маъмурий қамокда олишни амалга ошириш хуқуқи берилган. Милиция фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини фақат қонунда назарда тутилган тартиб ва асослардагина чеклаши мумкин.