Дунё харитасида жахон хамжамияти томонидан тан олинган янги давлат Ўзбекистан Республикаси пайдо булди.

И. А. Каримов

 

СЎЗ БОШИ

 

Ўзбекистон Республикаси чукур ижтимоий-сиёсий ислохатлар даврини бошидан кечирмокда: мамлакат иктисодиёти бозор муносабатларига ўтмокда; жамиятда умуминсоний кадриятлар борган сари купрок қарор топмокда; шахс хуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва кадр-қимматини химоя килиш давлатнинг бурчига айланмокда. Республикада демократик хуқуқий давлат барпо этиш ва адолатли фуқаролик жамиятини қарор топтириш жараёни кечмокда.

Ушбу утиш даврида фуқароларнинг хуқуқий маданияти даражасини ошириш, уларнинг давлат, хуқуқ қонунийлик хуқуқ-тартибот хақида энг зарур билимларга эга булишвдан иборат мухам вазифа юзага келди. 1997 йилда Олий Мажлис қабул килган Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури ана шу умумдавлат ахамиятига молик вазифани бажаришга каратилгандир.

Ўқувчилар эътиборига хавола этилаётган ушбу дарсликда умуман «дав­лат», хусусан «хуқуқий давлат» тушунчалари караб чикилган, фуқаролик жамиятининг таърифи берилган, хуқуқ асослари нафакат хуқуқий нормалар тизими сифатида, балки кенгрок маънода — хуқуқий муносабатлар, юридик масъулият ва хуқуқбузарликлар йигиндиси билан бирга куриб чикилган.

Мазкур дарсликда давлат ва хуқуқ назарияси ва хуқуқ тармоклари буйича асосий тушунчалар оммабоп шаклда баён этилган. Унинг бутун тузилиши ва мазмуни қуйидаги масалаларни:

биринчидан, давлат ва хуқуқ асослари, жумладан, давлат ва хуқуқ нима, улар кандай шароитда вужудга келган, ушбу ходисалар хозирги вақтда кандай элементлардан ташкил топган; давлатнинг механизми, функциялари ва шакллари кандай; хуқуқ тизими, хуқуқ нормаси, норматив-хуқуқий хужжат нима каби саволларни;

иккинчидан, конституциявий хуқуқ чунончи, Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитета асосларини, инсон ва фуқаронинг хуқуқ ва эркин­ликларини, давлат хокимияти органлари тизимининг конституциявий мустахкамланишини урганиш ва узлаштиришни назарда тутади.

Муаллифлар ушбу дарсликни тайёрлаш давомида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, мамлакатимиз ва чет элларда чикарилган илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлардан кенг фойдаландилар.

Ушбу китоб Ўзбекистан Республикаси давлати ва хуқуқи асослари буйича кайта ишланган ва тулдирилган нашрдир. Дарслик аввалги ўқув қўлланмасидан бир катор янги жихатлари билан фарк килади. Биринчидан, у мактаб, лицей ва коллеж ўқув дастурларига мослаштирилди; иккинчидан, дарсликка конституциявий хуқуқ маъмурий хуқуқ фуқаролик хуқуқи, мехнат хуқуқи, оила хуқуқи, экологик хуқуқ жиноят хуқуқи ва Халқаро хуқуқ тармокларига багишланган янги бўлимлар ва тегишли чизмалар хамда тест ва саволлар кушилди; учинчидан, дарсликдаги барча материаллар сунгги йилларда юрти-миз ижтимоий-сиёсий хаётида руй берган мухим узгаришлар, ислохатлар, қабул килинган янги қонунлар, фармонлар ва қарорлар асосида бойитилди; тўртинчидан, аввалги ўқув қўлланмасида хар бир бўлимдан сунг чизмалар берилган булса, энди дарслик аниқ қисмларга булинди, яъни хуқуқ сохаларини тула тавсифловчи назарий қисми, барча хуқуқ тармоклари буйича жамланган чизмалар қисми, тестлар ва савол-жавоблар қисмларига ажратилди.

Энди дарсликнинг тузилиши хакида икки огиз суз. У бошқа дарслик ва ўқув қўлланмаларидан фарқ килади: унда материал эслаб колиниши кераклигидан кура купроқ Муаллифлар уз олдиларига турли даражалардаги ўқув курсини урганиш учун ярайдиган дарслик тузиш вазифасини куйганлар. «Давлат ва хуқуқ асослари» фани, оддий мактабда хам, гуманитар йўналишдаги махсус мактабда хам, лицейда хам, коллежда хам укитилади. Бундан ташкари, дарсликдан абитуриентлар хам юридик олий ўқув юртига киришда фойдаланишлари мумкин.

Дарслик уч қисмдан иборат. Биринчи қисмида давлат ва хуқуқ назариясининг асосий тушунчалари, таърифлари, категориялари, хуқуқий давлат мезонлари умумий тарзда тавсифланган; хуқуқ ахлок ва бошқа ижтимоий нормаларнинг ўзаро муносабати тахлил этилган, шахс хуқуқлари, хуқуқ бузарликлар ва бошқалар хақида тупгунча берилган. Конституциявий, маъмурий, фуқаролик, мехнат, оила, экология, жиноят ва Халқаро хуқуқ тармокларига алохида-алохида бўлимлар багишланган.

Дарсликнинг иккинчи қисмида «Давлат ва хуқуқ асослари» курси буйича катта хажмдаги чизмалар келтирилган. Улар турли хил хуқуқий тупгунча ва категорияларнинг алокалари ва ўзаро муносабатлари хақида аниқ тасаввур хосил килишга, таълим олувчилар ва абитуриентларнинг фикрлаш кобилиятини ва мантикий хотирасини ривожлантириш хамда машк килдиришга ёрдам беради.

Дарсликнинг учинчи қисмида саволлар ва уларнинг кискача жавоблари берилган. Ўқувчилар нафакат (мустақил равишда) саволларга жавоб беришлари, балки, асосийси, уз жавобларини қонунларга хавола килиб, пухта асослашлари, далиллар келтиришлари зарур. Дарслик материалларини узлаштириш ва тестларни бажариш учун зарур бўлган қонунларнинг матнлари «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик асослари» хрестоматиясида келтирилган.

Шунингдек, узлаштирилган материални текшириш учун тестлар берилган. Шу қисмнинг узида кушимча урганиш учун тавсия этиладиган адабиётлар руйхати келтирилган. Бунда ўқувчилар ва абитуриентлар учун хуқуқий маълумотлар олишнинг асосий манбаи бўлиб Ўзбекистан Республикасининг Конституцияси хизмат килиши керак.

Ва нихоят, олий ўқув юртларида хуқуқдан дарс бериш тажрибамиз қуйидаги хулосага олиб келди: асосийси — инсонни мантикий, танкидий, ижодий уйлашга ургатиш, унда ташкилий фикрлаш кобилиятини шакллантиришдан иборат. Шу мақсадга эришилса, у хар кандай вазиятда дам вазифани энг яхши бажариш йулини топа олади. Колаверса, хуқуқ нормалари узгаради, аммо хуқуқнинг узи эзгулик ва адолатни қарор топтириш санъати сифатида сакланиб колади.

Муаллифлар дарсликнинг шакли ва мазмуни дакидаги фикр-мулохазалар ва таклифларни миннатдорлик билан қабул киладилар.

 

Биринчи қисм

 

ДАВЛАТ ВА ХУҚУҚ  ТУШУНЧА  ВА  ТАЪРИФЛАР

 

Давлат хақида асосий тушунчалар

Хуқуқ хақида асосий тушунчалар

Конституциявий хуқуқ асослари

Маъмурий хуқуқ асослари

Фуқаролик хуқуқи асослари

Мехнат хуқуқи асослари

Оила хуқуқи асослари

Экологик хуқуқ асослари

Жиноят хуқуқи асослари

Халқаро хуқуқ асослари

 

 

Давлат демократия шароитида ижтимоий карама-каршиликларни зуравонлик ва бостириш йули билан эмас, балки ижтимоий келишиш йули билан хал этиш воситасига айланмокда.

И. А. КАРИМОВ

 

 

Биринчи  бўлим

 

ДАВЛАТ ХАҚИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

 

•  Фуқаролик жамияти ва давлат

• Давлатнинг келиб чиқиши

• Давлатнинг келиб чиқишига доир назариялар

• Давлат ва унинг асосий белгилари

•  Давлатнинг функциялари

•  Давлатнинг шакллари

•  Сиёсий режим

•  Давлат механизми

•  Хуқуқий давлат ва унинг белгилари

• Давлатлар таснифи: этатик ва хуқуқий давлат

•  Хуқуқий давлат манбалари

•  Хуқуқий давлатнинг хусусиятлари

• Хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти

• Ўзбекистонда хуқуқий давлатнинг барпо этилиши

 

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ДАВЛАТ

 

Биз учун фуқаролик жамияти ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг уз-узини камол топтиришига монелик килмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг хуқуқ ва эркинликлари туда даражада руёбга чиқишига кумаклашади.

 

                                                                                    И. А. Каримов

 

Жамият — муайян эхтиёж ва манфаатларига кура бирлашган кишиларнинг маълум тарзда ташкил топган мажмуаси. Жамият бирлашишга мойил бўлган гурухлар, синфлар, катламлардан иборат. Аммо айрим холларда, одатда иктисодий, сиёсий, миллий, диний манфаатлар асосида, «ажрашиш кайфиятларига» мубтало булади. Давлат жамиятнинг энг мухим таркибий элементидир. У жамиятда асосан сиёсий функцияларни бажаради. Жамият билан давлат асло бир нарса эмас. «Жамият» тушунчаси «давлат» тушунчасидан кенгдир.

Фуқаролик жамияти — комил фуқаролардан, яъни узвий боғлиқликда бўлган хамда ахлокий маданиятга таянадиган хуқуқий ва сиёсий маданиятга эга одамлардан иборат жамият. Фуқаролик жамияти нафакат давлатнинг кучи билан, балки унинг аъзолари булмиш фуқароларнинг узлари оркали саклаб туриладиган ва Катъий таркиб қарор топган жамиятдир. Бундай жамият узини узи юксак даражада ташкил этиши билан ажралиб туради. Фуқаролик жамиятига давлатнинг кучли таъсири талаб этилмайди. Давлат бундай жамиятнинг назоратида булиши керак, чунки давлат — фуқаролик жамиятининг «ёлланма хизматкори». Зеро у фуқаролар, корхона ва муассасалардан олинадиган соликлар хисобига мавжуд булади. Ушбу жамият нафакат узининг сиёсий, маданий хаётини, балки иктисодий, иж­тимоий хаётини хам бошқариб туради.

Хамма жамиятлар хам фуқаролик жамияти эмас. Фуқаролик жамияти анча юксак даражадаги ижтимоий ривожланиш курсаткичидир.

Маърифатли дунёда «фуқаролар давлати» деб гапирилмайди, «фуқаролар жа­мияти» дейилади. Давлат — бошқа нарса, фуқаролар жамияти бошқа нарса. Бун­дай жамиятда давлат ташкилотларидан кура жамоат ташкилотларининг фаоллиги баландроқ туради. Мажбурлов аппаратига кирувчи тузилмалар, шунингдек, вазирликлар, махаллий хокимият идоралари давлат ташкилотлари тизимига киради. Шунинг учун хам «бизнинг асосий максадимиз — бир киши ёки жамоат ташкилот­ларининг фикри давлат тузилмаларининг фикридан устунрок буладиган фуқаролар жамияти куришдан иборат».

Давлат, хуқуқ ва жамият муайян алокадорликдадир. «Жамият» — нисбатан кенг тушунча. Давлат унинг ичида мавжуд булади. Давлат хуқуқни келтириб чикаради, аммо хуқуқ хам давлатни шакллантиради ва йўналтиради. Жамият давлат ва хуқуқ таъсирида у ёки бу томонга узгаради. Хуқуқ хамма учун мажбурий бўлиб, давлат учун хам, жамият аъзолари учун хам мухимдир.

Давлат ва жамият ўзаро алокадор, аммо тенг ахамиятли эмас. Давлат билан жа­мият айнан бир нарса эмас. Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий муносабатлар канчалик мукаммал булса, жамият ва давлатнинг функциялари (вазифалари шунчалик аниқ ажралиб туради. Фуқаролик жамияти ва хуқуқий давлат уйгун муносабатга эга. Жамият узининг ижтимоий ва иктисодий хаётига оид куплаб муаммоларни давлат­нинг ёрдамисиз (ва аралашувисиз) хал килади. Хуқуқий давлат жамиятнинг узи эплайдиган масалаларда фуқаролик жамияти (ва унинг айрим аъзолари)га васийлик килиши шарт эмас. Фуқаролик жамияти узини узи бошқаради ва хуқуқий давлат сиёсатига, ундаги хуқуқий тизимга хал килувчи таъсир утказа олади.

«Демократик жамият — бу, энг аввало, фуқаролик жамиятидир. Чинакам демократиянинг олий мазмуни — шахслараро, миллатлараро, давлат ва ижтимоий-сиёсий муносабатларни уйгунлаштиришдан иборат. Бунда инсон ва жамият, жами­ят ва давлат хокимияти тинч-тотув яшайди».

 

ДАВЛАТНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ

 

Инсоният давлат пайдо булгунига кадар уз тараққиётида узок йулни босиб утган. Давлат хам, хуқуқ хам булмаган ибтидоий жамият бир-биридан асосан ишлаб чикарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан фарқ киладиган ёввойилик, ватанпарлик ва цивилизация каби уч боскични утган. Мехнат куролларининг ривожланиши ва такомиллашиши, йирик ижтимоий мехнат таксимоти (зироатчиликнинг чорвачиликдан, хунармандчиликнинг дехкончиликдан ажралиши, савдонинг алохида иктисодий сохага айланиши) натижасида мехнат унумдорлиги ошиб, ортикча махсулот хосил бўлган, бу эса хусусий мулкчиликка ва жамиятнинг мулкий жихатдан табакалашувига олиб келган. Ана шу туфайли асосий машғулоти хусусий мулкчилик муносабатларини ва мулкдорлар манфаатини мухофаза килишдан ибо­рат бўлган кишиларнинг махсус гурухлари юзага келган.

Шундай килиб, ибтидоий жамиятда оксоколлар, уруғ ва кабила бошликлари хамда дин рахдамоларига тегишли бўлган ижтимоий хокимият аста-секин давлат хокимиятига айланган. Агар давлат пайдо булгунича мавжуд бўлган жамиятда ижтимоий хокимиятни сақлашнинг асосий воситаси олий рухонийларнинг шахсий обруи бўлган булса, давлат хокимиятининг мохиятини мажбурлаш ташкил эта бошлаган. Инсоннинг жамиятдаги мавкеи тубдан узгарган. Агар ибтидоий жамиятда инсоннинг мавкеи алохида шахснинг оилага, уругга ёки кабилага мансублиги билан белгиланган булса, давлатга эга жамиятда инсоннинг мавкеи унинг мулкий холати ва давлат хокимияти сохибларига шахсий якинлигига караб белги­ланган.

Давлат жамият ривожининг муайян боскичида юзага келган. У узининг шаклланиши ва ривожланишида узок ва мураккаб йулни босиб утган. Жамият ривожи­нинг дастлабки боскичларида давлат етарлича ривожланмаган сиёсий ходиса бўлган. Бундай давлат, энг аввало, мажбурлашга асосланган.

Демократия шароитида давлат цивилизация талабларига мос тарзда ривожланади. У иктисодий ва маънавий омиллар асосида хокимиятнинг мамлакатда тартиботни таъминлайдиган бир бутун ташкилотига айланади. Давлат узининг асосий вазифасини — халк хокимиятчилиги, иктисодий эркинлик, мустақил шахс эркинлигини таъминлаш вазифасини адо этади.

 

ДАВЛАТНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИГА ДОИР НАЗАРИЯЛАР

 

Давлат ва хуқуқнинг келиб чиқиши тўғрисидаги масала куп асрлар давомида куплаб мутафаккир файласуфлар, юристлар, тарихчиларни уйлантириб келган. Давлат ва хуқуқнинг келиб чиқиши хақида турли хил назариялар мавжуд. Шулардан айримларини куриб чикамиз.

1.  Теологик назария вакиллари давлатнинг худо томонидан яратилганлигини уктирадилар, «бутун хокимият худоники» деган қоидани илгари сурадилар.  Бу назария кадимда пайдо бўлган ва ўрта асрларда кенг таркалган. Ушбу назария теократик, яъни давлат бошлиги айни пайтда унинг диний рахнамоси буладиган давлат қарор топган даврдаги жараёнларни акс эттиради.

2.  Патриархал назария тарафдорлари давлат катталашиб кетган оиладан бевосита келиб чиккан, монарх хокимияти эса гуё оиланинг барча аъзоларига рахбарлик киладиган отадан мерос бўлиб утган деб хисоблайдилар. Ушбу назария Юнонистонда (кадимги Грецияда) пайдо бўлган ва Арасту (Аристотель) асарларида асослаб берилган, XVII асрда инглиз олими Фильмернинг «Патриарх» асарида ривожлантирилган. Муаллиф Инжилга асосланиб, Одам атонинг хокимиятни худодан олиб, узининг катта угли — патриархга, у эса узининг авлодлари бўлган киролларга берганлигини исботлашга уринган.

3.   Шартнома назарияси XVIIXVIII асрларда ёйилган.  Голландияда ушбу назарияни Гроций ва Спиноза, Англияда — Локк ва Гоббс, Францияда — Руссо, Россияда А. Н. Радишчев ривожлантирган. Уларнинг фикрича, хокимият халкда тегишли бўлиб, халк уни монархга берган. Агар монарх хокимиятни суиистеъмол килса, халқ кузголон кутаришга ва монархни тахтдан авдаришга хакли булади.

Шартнома назариясига кура, давлат — онгли ижод махсули, одамлар келишган ахд натижаси. Давлат — ўзаро келишув асосида ва онгли тарзда бирлашган кишилар ташкилоти бўлиб, ана шу шартнома асосида улар узларининг эркинликлари ва хокимиятининг бир қисмини давлатга берадилар.

4.  Зурлик назарияси (Гумплович, Каутский)га кура, давлатнинг келиб чиқиши асосида зурлик харакати, бир халкнинг бошқа халкни босиб олиши ётади. Давлат голибнинг хокимиятини мустахкамлаш учун тузилади.

5.  Ирригация назариясига кура, давлатларнинг келиб чиқиши, уларнинг илк шакллари Шаркда улкан ирригация иншоотларини куриш ва улардан фойдаланиш билан боглиқ Ушбу назария немис олими Виттфогелнинг «Шарк истибдоди» асарида ифодалаб берилган.

6.  Синфий назария намояндалари (Қ Маркс, Ф. Энгельс, В. И. Ленин) фикри­ча, давлат иктисодий сабаблар — ижтимоий мехнат таксимоти, кушимча махсулот ва хусусий мулкнинг пайдо булиши, жамиятнинг карама-карши иктисодий манфаатларга эга синфларга ажралиши туфайли келиб чиққан. Ушбу жараёнларнинг объектив натижаси уларок давлат узининг махсус бошқариш ва бостириш воситалари билан ана шу синфларнинг курашини бостириб туради. Бунда давлат хукмрон синф манфаатларини химоя килади. В. И. Ленин давлатни синфларни келиштириш органи эмас, балки синфий хукмронлик органи, бир синфнинг бошқа синфни бостириш куроли, бир синфнинг бошқа синф устидан хукмронлигини таъминлаш машинаси, деб хисоблаган.

 

 

 

ДАВЛАТ ВА УНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ

 

«Давлат» кенг маъноли тушунчадир. Давлатнинг мохиятини тушунищда уч асосий назарий ёндашув мавжуд: ижтимоий, синфий ва сиёсий-хуқуқий.

Биринчи ёндашувга кура, давлат — умумий муаммолар ва ишларни хал этиш воситаси, у хукмдорлар ва халкнинг ўзаро муносабатини тартибга солади. Иккинчи ёндашувнинг мохияти шундаки, давлат синфларнинг пайдо булиши билан юзага келган ва синфий кураш бир синфнинг бошқасини бостириш куроли бўлиб хизмат килади. Учинчи ёндашувнинг асоси қуйидагича: давлат жамиятнинг ва давлатнинг узининг хаётини ташкил этувчи хуқуқ манбаидир.

Албатта, учала ёндашувда хам муайян асос бор. Янглишув бир назарий караш бошқаларидан устун куйилиб, мутлаклаштирилганда бошланади.

Давлат — суверенитетга, бошқарувнинг хамда фуқаролар хуқуқ ва эркинлик-ларини химоя килишнинг махсус аппаратига эга бўлган, шунингдек, хуқуқ нормалари (коидалари)ни яратишга кдцир бўлган оммавий хокимиятнинг сиёсий-худудий ташкилоти.

Давлат — бутун мамлакат микёсидаги хокимиятнинг махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга бўлган, барча учун мажбурий қонунлар чикарадиган ва суверенитетга эга бўлган ягона сиёсий ташкилот.

Давлат — жамият сиёсий тизимининг одамлар, гурух синф ва ташкилотларнинг хамкорликдаги фаолиятини ва ўзаро муносабатини ташкил этувчи, йўналтирувчи ва назорат килувчи асосий институт.

Давлат — хокимиятнинг бош института. Хокимият давлат оркали уз сиёсатини амалга оширади. «Хокимият», «давлат» ва «сиёсат» тушунчалари бир-бирига жуда якин бўлиб, бир-бирларини таказо этади. Хокимият — узга кишилар хулк-атвори (иродаси) ва фаолиятини бутун жамият ёки алохида ижтимоий гурухлар (шахслар) иродасига буйсундириш кобилияти. Сиёсат эса юнонча «polis» сузидан олинган бўлиб, «давлат ишлари», «давлатни бошқариш санъати» деган маънони англатади. «Сиёсат» хозирги замонда бошқарув бобида окилона қарор қабул килиш санъати ва кобилияти, деган маънони билдиради.

Давлатнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

1)  узига хос оммавий хокимият — давлат хокимиятининг мавжудлиги, яъни хокимият ва бошқарув аппаратининг, мажбурлаш аппаратининг борлиги;

2) ахолининг худудлар буйича уюшганлиги. Бу фуқароларнинг давлат чегаралари доирасида, муайян маъмурий-худудий бирликларда яшашини билдиради;

3)  суверенитет, яъни ички ва ташқи сиёсатни утказишда мустақил булиш;

4) хуқуқ ижодкорлиги, яъни давлат худудида яшовчи барча кишилар риоя этадиган қонунларни чикаришга кодирлик;

5)  ахолидан давлат аппаратини саклаш хамда ахолининг кам таъминланган қисмига ёрдам беришга сарфланадиган соликларни туплаш;

6) умумий функцияларни (вазифаларни) бажариш, яъни худудни куриклаш, жиноятчиликка карши кураш, умумий фаровонлик мақсадларини амалга ошириш.

Давлатнинг мохияти хақидаги замонавий қарашлар:

1)  ижтимоий карама-каршиликларни бартараф этиш (ўзаро ёнбосиш, муроса килиш ва х. к) воситаси;

2)  умумдемократик институтларни (инсон хуқуқлари, ошкоралик демокра­тия, плюрализм ва б.) таъминлаш;

3)  ташқи фаолият (мудофаа, боскинчиликдан химояланиш, худудий яхлитликни таъминлаш).

Давлат ва хуқуқнинг узвий боғлик ижтимоий ходисалар сифатидаги жи-хатлари:

давлат — хуқуқни шакллантирувчи сиёсий механизм;

давлат хуқуқнинг амал қилишини кафолатлайди ва уни бузилишдан саклайди;

муайян давлатга хуқуқнинг тарихан шаклланган муайян тури мос келади;

хуқуқринг юзага келиши давлатнинг пайдо булиши билан боглиқ;

хуқуқ давлат нукқаи назаридан энг мухим бўлган ижтимоий муносабатларни мустахкамлайди ва тартибга солади;

хуқуқ мамлакатдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади ва давлат­нинг халқаро майдонда муомала килиш тилидир.

 

ДАВЛАТНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

 

Давлатнинг функциялари давлат фаолиятининг асосий йўналишларидир. Давлат функцияларининг асосий белгилари:

1)  мазмуни — давлат фаолияти бир хил жихатларининг йигиндиси;

2) мицёси — функциялар давлатни бир бутун сифатида қамраб олади;

3)  хусусияти — комплекс, мажмуавий;

4)  мацеади — инсоннинг ижтимоий химояланганлиги, ташқи хавфсизлик ва х.к

Давлатнинг функциялари ички ва ташқи функцияларга булинади. Давлатнинг ички функциялари мамлакат ички хаётини бошқаришга каратилган фаолиятининг асосий йўналишларидир.

Ички функцияга қуйидагилар киради:

1)  регулятив (тартибга солиш, бошқариш);

2)  куриклаш (сақлаш, мухофаза килиш).

а) Регулятив функция давлатнинг иктисодий ва ижтимоий сохадаги ўрнини белгилайди:

иктисодий:

иктисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва жамият иктисодий хаётига таъсир этиш;

иктисодиётнинг давлат секторини бошқариш;

бозор муносабатларининг хуқуқий асосларини урнатиш ва нарх-наво сиёсатини белгилаш;

ижтимоий:

ижтимоий бойликни тақсимлаш;

ахолининг энг кам мухофазаланган қисмини (ноғиронлар, куп болали оилалар, ишсизлар) химоя килиш, пенсия таъминоти кабиларни ташкил этши;

соғликни саклаш, маданиятни ривожлантириш, жамоат транспортини ташкил этиш, уй-жой куриш ва х.к

сиёсий:

фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини химоя килиш;

қонунийликни ва хуқуқий тартиботни таъминлаш;

барқарорлик миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни таъминлаш:

маънавий:

санъатни куллаб-кувватлаш;   миллий маданиятни ривожлантириш;

жамиятнинг маънавий-ахлокий соғломлиги тўғрисида гамхурлик килиш;

молиявий:

солиқ туплаш;

божхона назорати;   бевосита молиявий назоратшшг узи.

б) Куриқлаш функцияси давлатнинг хуқуқ билан мустахкамланган ва тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларни таъминлаш ва химоя килишга каратилган қуйидаги фаолиятини тақозо этади:

а)  фуқаролар хукуқ ва эркинликларини мухофаза килиш;

б)  табиатни мудофаза килиш;

в)  барча шакллардаги мулкларни химоя килиш;

г)  хуқуқни мухофаза килиш.

Ташқи фунщиялар давлатнинг  халқаро  майдондаги фаолиятининг асосий йўналишлари.

1. Халқаро хамкорлик:

ташқи сиёсий фаолият; ташқи иктисодий фаолият.

2.  Мудофаа ва миллий хавфсизликни таъминлаш.

Халқаро хамкорлик хар кандай давлат учун хаётий заруратдир. Ер юзида хозир 200 дан ортиқ давлат бор. Уларнинг хар бири меъёрида хаёт кечириш ва ўзаро хамкорлик килишга эхтиёж сезади.

Халқаро хамжамият Халқаро хуқуқнинг узагини ташкил этувчи умум эътироф этган принцип ва қоидаларнинг бутун бошли мажмуасини ишлаб чиққан. Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги хамкорлик ана шу принциплар асосида амалга оширилади.

Суверен давлат бўлган Ўзбекистон Республикаси жахондаги барча давлатлар билан фаол хамкорлик килмокда, куплаб халқаро ташкилотлар, жумладан, энг нуфузли халқаро ташкилот бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзосидир.

Давлатнинг мамлакат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш функциясини, энг аввало, мамлакатнинг Куролли Кучлари хамда Миллий хавфсизлик хизмати бажаради.

 

ДАВЛАТНИНГ ШАКЛЛАРИ

 

Хар бир  давлат бетакрор ижтимоий ходисадир. У хар қайси халқ тарихий ва маьнавий тараққиётининг хосиласидир, унинг узига хос, узига мос маданияти ривожининг натижасидир.

И. А. Каримов

 

Давлат шакли деганда, давлатнинг тузилиши ва бошқарув усулини белгилайдиган такщи хусусиятлари тушунилади. Давлат шакли қуйидаги уч элементни узида ифодалайди:

• давлат бошқаруви шакли;

• давлат тузилиши шакли;

• сиёсий режим.

Ушбу элементлар давлат кандай ташкил этилганлигини ва давлат хокимияти кандай усулларда амалга оширилишини курсатади.

Бошқарув шакли деганда, олий давлат хокимияти, унинг идоралари, ахоли билан ўзаро муносабати, ахолининг ушбу идораларни шакллантирищда иштирок этиш даражаси тушунилади.

Бошқарув шаклига кўра давлатлар монархия ва республикага булинади.

«Монархия» сузи юнончада «якка хокимлик» маъносини билдиради. Монар­хия олий хокимият якка хоким — давлат бошлигининг кулида бўлган ва бу хокимият мерос килиб бериладиган давлат бошқаруви шаклидир.

Монархиянинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

1)  монарх давлатни шахсийлаштиради, ташқи ва ички сиёсатда давлат бошлиғи сифатида майдонга чиқади;

2)  монарх давлатни якка узи бошқаради;

3)  монарх хокимияти муқаддас деб эълон килинади;

4)  монарх уз фаолиятида расман мустақилдир;

5)  хокимиятни урнатиш, қабул килиш (легитимлаштириш)нинг алохида тартиби мавжуд;

6)  муддатсиз, умрбод бошқарув;

7) монарх уз бошқарувининг натижаси учун юридик жихатдан жавобгар эмас. Монархия мутлақ ва чекланган (ёки парламентар) шаклларда булади. Давлат хокимиятини бошқа биронта идора билан чекланмаган монарх (кирол, подшо, император) амалга оширса (масалан, Саудия Арабистонида), бундай мо­нархия мутлақ монархия дейилади.

Агар монархнинг хокимияти конституция асосида амал кдпадиган бирон-бир ваколатли идора билан чекланган булса, бундай монархия чекланган, конституциявий, парламент шаклидаги монархия булади (масалан, Буюк Британия, Дания, Норвегия, Швеция).

«Республика» сузи юнончада «умумий иш» маъносини билдиради. Республика давлат бошқарувнинг хокимият олий идоралари муайян муддатга сайланадиган шаклидир.

Республиканинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

1) хокимият олий идораларининг сайлаб куйилиши;                                     

2) хокимият ваколатларининг такримланиши;

3)  хокимият олий органларининг уз қарорларини сайланган муддати давоми-да қабул килиши;

4)  қонунларнинг бажарилишини назорат килувчи орган бўлган судлар обруи-нинг ортиши;

5)  фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда иштирок эта олиши. Республикалар президентлик республикаси ва парламентар республикаларга

булинади.

Президентлик республикасида давлатни халқ сайлайдиган ва жуда кенг вако-латларга эга бўлган Президент бошқаради. У давлатнинг хам, хукуматнинг хам бошлигидир. Бундай республикада хукуматни президент тузади. Президентлик рес-публикасининг мисоли сифатида АКШ ва Ўзбекистан Республикасини келтириш мумкин.

Парламентар республикада давлат бошлиги сайланувчи мансабдор шахс бўлиб, нисбатан торроқ ваколатларга эга. Бунда президентни парламент сайлайди. У расман давлат бошлиги хисобланиб, асосан вакиллик функцияларини бажаради. Унинг хукуматни тузиш ва мамлакатни бошқаришда тутган ўрни номигагина ахамиятга эга булади. У хукуматни бошқармайди (хукуматни бош вазир бошқаради). Аммо хукумат уни тарқатиб юбориши мумкин бўлган парламент олдида жавобгардир. Парламентар республикага Австрия, Италия, Германия мисол булади.

Республика шаклидаги бошқарувнинг яна бир куриниши аралаш бошқарувдир. Бундай бошқарувда президентлик ва парламентар республикалар элементлари аралашиб кетган булади. Масалан, Францияда президентни халқ сайлайди. У жуда катта ваколатларга эга булади, аммо хукуматни бошқармайди.

Давлат тузилиши шакли унинг маъмурий-худудий ташкил этилишидир.

Давлат тузилиши буйича барча давлатлар қуйидаги турларга булинади:

• унитар,

• федератив,

• конфедератив.

Унитар давлат бу одций, яхлит давлат. Бундай давлат вилоят, область, округ, воеводство, район, туман деб турлича номланадиган маъмурий-худудий бирликларга булинади. Бундай давлатда битта парламент, битта хукумат, битта президент булади. Унитар давлат одатда бир миллатли булади.

Унитар давлат белгилари қуйидагилардан иборат:

1)  бутун мамлакат миқёсида бир хил бўлган вакиллик, ижроия ва суд органлари булади;

2)  битта конституция;

3)  ягона қонунчилик тизими;

4)  ягона фуқаролик;

5)  ягона пул бирлиги;

6)  барча маъмурий-худудий бирликлар учун умумий бўлган солиқ ва кредит сиёсати;

7)  унитар давлатлар таркибий қисмлари суверенитетга эга эмас (яъни том маънодаги давлатлар эмас);

8)  ягона армия мавжудлиги.

Федератив давлат мураккаб,  иттифокдош давлат.  Одатда у бир канча давлатларнинг бирлашувидан хрсил булади. Бирлашганидан кейин бу давлатлар федерация аъзолари ёки субъектлари бўлиб крладилар. Улар турлича аталиши (штатлар, улкалар, республикалар) ва уз маъмурий-худудий булинмаларига эга булиши мумкин.

Федерацияда хокимият идораларининг икки тизими амал килади: федерал даражада ва федерация субъектлари даражасида. Федерал даражада хам, федера­ция субъектлари даражасида хам президент, парламент, хукумат булиши мумкин.

Федератив давлат белгилари:

1)  федерация худуди унинг субъектлари худудидан ташкил топади;

2)   олий қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти федерал давлат органларига тегишли булади;

3)  федерация субъектлари ва федерациянинг узи ўртасидаги ваколатлар иттифоқ конституцияси билан ажратилади;

4)  федерация субъектлари уз конституцияси, узларининг олий қонун чиқа­рувчи, ижро этувчи ва суд органларига эга;

5)  федерациянинг олий қонун чикарувчи (вакиллик) идораси икки палатали тузилишга эга (федерация аъзоларининг манфаатларини ифода этувчи кушимча палата мавжуд).

Федерация худудий ва миллий турларга булинади. Худудий федерация қуйидаги хусусиятларга эга:

1)  федерациянинг ушбу турини ташкил этувчи давлат тузилмалари суверен давлатлар булмайди;

2)   субъектлар Халқаро муносабатларда бевосита иштирок этиш хуқуқидан конституция билан махрум этилган;

3)  иттифокдан бир томонлама чиқиш такикданган;

4)  Куролли Кучларни иттифоқ идораси бошқаради. Миллий федерациянинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

1)  субъектлари — миллий давлатлар ва миллий-давлат тузилмалари;       

2)  федерация субъектлари ихтиёрийлик принципига мувофиқ бирлашадилар;

3)  катта ва кичик миллатлар суверенитети кафолатланади;

4)  олий давлат идоралари федерация субъектларининг вакилларидан ташкил этилади;

5) миллатлар уз такдирини узи белгилаш хуқуқига эга булади.

Жахонда 20 тадан купроқ федерация бор. Федерация ва улар субъектлари ўртасидаги муносабатлар хар доим хам ундай эмас. Тез-тез бунинг акси хам була­ди. Миллий-худудий принцип буйича тузилган федерациялардан бўлган Совет Иттифоки, Чехословакия, Югославия таркалиб кетди.

Хозир амал қилаётган федерацияларнинг мисоли сифатида Америка Кушма Штатлари, Германия Федератив Республикаси, Бразилия, Россия Федерацияси, Хиндистонни келтириш мумкин.

Конфедерация уз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолган ходда у ёки бу максадга эришиш учун бирлашган давлатлар иттифоки. Конфедерацияда ягона худуд, ягона фуқаролик булмайди. Хар бир давлат Халқаро хуқуқнинг тенг хуқуқли субъекти булади.

Конфедерация белгилари қуйидагилардан иборат:

1) мустақил давлатларнинг муайян мақсадларга эришиш учун бирлашган эканлиги:                                                           2)  конфедерация — мустахкам булмаган тузилма;

3)  ягона худуднинг йуклиги (конфедерация унинг аъзолари бўлган давлатлар худудидан ташкил топади);

4)  ягона фуқароликнинг булмаслиги;

5)  конфедерация субъектлари ундан эркин чиқиш хуқуқига эгадирлар;

6)  конфедерация субъектлари иттифоқ хокимияти қонун хужжатларини нул­лификация килиш (эътироф этмаслик ёки кулламаслик) хуқуқига эгадирлар;

7)  конфедерация ваколатига унча куп булмаган (уруш ва тинчлик, Халқаро сиёсат ва х. қ) масалаларни хал этиш киради;

8)  конфедерация бюджета унинг аъзоларининг ихтиёрий бадалларидан ташкил топади.

Конфедерациянинг мисоли сифатида 1848 йилгача бўлган Швейцарияни, хозир эса Европанинг 15 та давлатини бирлаштирган Европа Иттифокини келтириш мумкин.

 

СИЁСИЙ РЕЖИМ

 

Сиёсий режим давлат хокимиятини амалга ошириш усул ва йулларининг мажмуи бўлиб, мамлакатдаги сиёсий вазиятни, яъни жамиятдаги сиёсий эркинлик даражасини ва шахснинг хуқуқий холатини билдиради.

Демократия (юнонча «халқ хокимияти») — инсон сиёсий ва фуқаролик хуқуқларининг кенглигини, фуқароларнинг давлат хокимияти идораларини тузишда ва уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, халқ иродасини демократик хокимиятнинг ягона манбаи деб билишни англатади. Халқ хокимиятчилиги икки шаклга эга: вакиллик демократияси ва бевосита демократия.

Вакиллик демократияси халкнинг уз хокимиятини вакиллик идоралари, яъни демократик хокимиятнинг ва махаллий узини узи бошқариш идораларининг сайлаб куйиладиган органлари орқали амалга оширилишини билдиради.

Бевосита демократия халкнинг демократик хокимият масалаларини хал этишда умумхалқ овоз бериши (референдум) йули билан тўғридан-туғри иштирок этишидир.

Демократик режим белгилари:

1)  шахснинг иктисодий сохада эркинлиги;

2) инсон ва фуқаро хуқуқлари ва эркинликларининг эълон килиниши ва кафолатланиши;

3)  барча шакллардаги ва том маънодаги демократия;

4)  хокимият ваколатларининг булиниши;

5) ижтимоий хаётда фикрлар хилма-хиллиги (плюрализм), ижтимоий бир-лашмаларнинг куплиги;

6)  қонун устунлиги.

Агар давлатда демократик режим хукмрон булса, демак бу давлатда фуқаролар умум эътироф этилган хуқуқ ва эркинликлардан тула фойдаланадилар, давлат эса уларни нафакат тан олади, балки хар томонлама кафолатлайди ва химоя килади.

Бундай давлатда мафкуравий ва сиёсий хилма-хиллик конституция билан мустахдсамлаб куйилади, сиёсий партияларнинг фаолиятига рухсат этилади. Қоида тарикасида, демократик сайлоида галаба килган сиёсий партиялар хукуматни тузиш ва шу тарифа уз сиёсатини утказиш хуқуқига эга буладилар.

Аксилдемокрошик режимга хос хусусият шундаки, бундай режимда давлат идоралари хокимиятни амалга ошириш чощца демократик принцигшар ва қоида-ларга риоя этмайдилар, уларни доимо ёки тез-тез бузадилар. Бундай сиёсий ре­жимда фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари поймол этилади, купол равишда бузилади, мухолафат бартараф этилади (баъзан жуда шафкатсизлик билан), баъзида эса парламент сингари демократик институтлар йуқ кдшнади.

Аксилдемократик резким белгилари қуйидагилардан иборат:

1)  давлатнинг хуқуқдан устунлиги;

2) давлатнинг жамият хаёти барча сохаларини назорат килиши;

3)  давлатнинг шахс манфаатларига бефаркдиги;

4)  жамоат ташкилотларининг давлатлаштирилиши;

5)  ижтимоий хаётнинг бутунлай харбийлаштирилиши;

6)  кам сонли миллатлар манфаатларига эътибор берилмаслиги. Аксилдемократик режимлар ичида фашистик ва тоталитар режимларни курса-

тиш мумкин.

Фашистик режимда хар кандай мухолафат йуқ килинади, бирон иркнинг хукмронлиги эълон килинади, бошқа худудларни босиб олиш учун йул очилади. 1933—1945 йиллардаги фашистлар Германияси ва уша даврдаги фашистлар Италияси фашистик режимли давлатларга мисол була олади.

Тоталитар режим бир партиянинг хукмронлиги, хуқуқ ва эркинликларнинг поймол этилиши, купинча эса уларнинг ёппасига бузилиши, узгача фикрлашга карши кураш, сайловчиларнинг сайлоида муқобил депутатларни сайлаш имкониятининг булмаслигига асосланган бошқаруви деб таърифланади. Тоталитар давлат мисоли сифатида собиқ Совет Иттифокини келтириш мумкин.

Сиёсий режим давлат шаклининг инсоннинг жамиятдаги мавқеини белгилов-чи энг мухим элементидир.

 

ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ

 

Давлат механизми — жамиятни бошқариш ва халқ манфаатларини химоя килишни амалга оширадиган давлат идоралари ва муассасаларининг тизими. Давлат механизмининг асосий белгилари қуйидагилар:

1)  таркиби — бошқарув фаолияти билан шугулланадиган одамлар йигиндиси;

2)  бир-бирлари билан ўзаро алоқадорликда ва муносабатда бўлган идоралар ва муассасаларнинг мураккаб тизими;

3)  давлат аппарати барча бугинларининг функциялари, ташкилий ва молиявий воситалар, зарур бўлганда эса давлатнинг мажбурлов чоралари билан таъминланади;

4)  мақсади — фуқароларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатлаш ва мухофаза килиш.

Давлат идораси (органи) — давлат механизмининг қонунга мувофиқ равишда уз тузилишига, ижтимоий хаётнинг муайян сохасини бошқариш буйича аниқ белгиланган ваколатига эга бўлган хамда давлат механизмининг бошқа каломлари билан узвий алокадорликда бўлган ва яхлит бирлик хрсил кдпадиган таркибий қисми.

Давлат идорасининг белгилари:

1)  қонун чикариш йули билан ташкил топиши;

2)  ваколати — ушбу идора мустақил хал эта оладиган масалалар доираси;

3)  хуқуқий асосда функционал фаолият курсатиши;

4)  давлат аппаратида мустақил урин тутиши;

5)  бошқа идоралар билан алокада булиши;

6)  тузилиши (ички тузилиши).

Давлат идоралари қуйидаги турларга булинади.

1.  Вакиллик идоралари: қонун чикарувчи; махаллий хокимият идоралари.

2.  Ижроия идоралари: марказий идоралар:

давлат бошлит (монарх президент); хукумат;

вазирлик ва давлат кумиталари;

хуқуқни мухофаза килувчи идоралар (прокуратура; ички ишлар вазирлиги ва унинг органлари; адлия вазирлиги; миллий хавфсизлик хизмати);

махаллий идоралар (Ўзбекистонда вилоят, туман ва шахар хокимлари).

3.  Суд ва конституциявий назорат идоралари: Конституциявий суд;

Олий суд ва умумий юрисдикция судлари;

Олий хужалик суди ва унинг вилоят (шахар) буганлари.

 

ХУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ВА УНИНГ БЕЛГИЛАРИ

 

Хуқуқий давлатнинг асосий белгиси барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги таъминланишидир.

И. А. Каримов

 

Хуқуқий давлат — хуқуқнинг хукмронлиги, қонуннинг устунлиги, барчанинг қонун ва мустакди суд олдида тенглиги таъминланадиган, инсон хуқуқлари ва эркинликлари кафолатланадиган, хокимият ваколатларнинг булиниши принципи асосида ташкил этилган демократик давлат.

Хуқуқий давлатнинг асосий белгиларига қуйидагилар киради:

1. Хуқуқнинг уукмронлиги. Давлат худудида бўлган барча шахслар — ушбу давлат фуқаролари, хорижликлар, фуқаролиги булмаган шахслар, юридик шахслар, мансабдор шахслар, давлат хокимияти идоралари хуқуқда буйсунадилар.

2.  Конституция ва қонунларнинг устунлиги. Конституция ва қонунлар хуқуқий нормалар тизимида олий юридик кучга эгадир. Турли хил давлат идоралари чиқарадиган норматив-хуқуқий хужжатлар қонунларга зид булмаслиги керак.

3.  Инсон хуқуқлари ва эркинликларига риоя этилшии, уларнинг химоя қилиниши ва таъминланиши. Инсон хуқуқлари ва эркинликлари унга тугалганидан тегишли бўлиб, улар инсондан ажралмасдир. Гап, энг аввало, инсоннинг яшаш, эркинлик, дахлсизлик ва хавфсизликка эга булиш хуқуқлари хамда бошқа хуқуқ ва эркинликлари тўғрисида бормокда. Барча фуқаролар қонун ва мустақил суд олдида тенгдирлар.

4. Давлат ва фуқаронинг ўзаро масъулияти. Давлат қонунларда шахс эркинли-гининг меъёрини белгилаб куяр экан, худди шу чегараларда узини хам қарор қабул қилишда чеклаб куяди.

5. Жамиятда хокимиятнинг қонунийлиги (логитимлиги). Хокимият қонуний деб эътироф этилиши учун у қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: демократик  сайловлар йули билан шакллантирилган булиши; самарали фаолият юритиб, жа­миятда барқарорлик ва қатъий тартибни таъминлаши; хам мамлакат ичкарисида, хам халқаро миқёсда тан олиниши.

6. Хокимият ваколатларининг булиниши. Давлат хокимияти бир кулда тупланиб қолмаслиги учун хокимиятнинг учта тармоғини — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятини ажратиб куйиш керак. Ушбу хокимият тармокларининг хар бири уз ваколати доирасида амал килади.

7.   Суднинг мустақиллиги. Суд давлат хокимиятининг бошқа икки тармоғи каби мустақилдир. Бошқача айтганда, суд фаолиятига хеч кимнинг аралашишига йул куйилмайди.

8.  Хуқуқни мухофаза қилувчи идораларнинг самарали ишлаши. Агар инсон хуқуқла­ри ва эркинликлари поймол этилса ёки бунга тахдид мавжуд булса, хуқуқни мухофаза килувчи идоралар унга ёрдам беришлари керак, ушбу хуқуқ ва эркинликларни химоя қилишлари керак.

9.  Хуқуқий маданиятнжг юксак даражада эканлиги. Хуқуқий маданиятнинг энг мухим курсаткичи жамиятдаги хуқуқий онг даражасидир. Хуқуқий онг — хуқуқда муносабат, қонун талабларини бажариш зарурлигини англаш даражасини ифодалайдиган хуқуқий қарашлар йигиндиси. Хуқуқий маданият амалдаги қонунларни билиш, хуқуқи хурмат қилиш ва хуқуқий қоидаларга риоя этишда намоён булади.

10. Демократиянинг ривожланиши ва такомиллашуви. Сиёсий хуқуқлар ва эр-кинликлар кафолатланиши, халқ давлат бошқарувида доимо иштирок этиши, ривожланган фуқаролик жамияти шаклланиши ва маълум бир мухолафатнинг булиши зарур.

 

ДАВЛАТЛАР  ТАСНИФИ: ЭТАТИК ВА ХУҚУҚИЙ ДАВЛАТ

 

XXI аср бошига келиб, дунёдаги давлатлар сони 200 тага етди. Хозиргача мавжуд бўлган куп сонли давлатларни бир-биридан ажратиш мақсадида уларни турли асосда таснифлаш русум бўлган. Бунда уларни этатик ва худущи давлатларга ажратиш алохида кизиқиш уйготади. Унинг замирида давлатнинг хуқуқка бўлган муносабати, шунингдек, давлатнинг жамиятни бошқариш шакл ва усуллари тизимида хуқуқнинг тутган ўрни ётади.

 Этатик давлатларнинг фаолиятига хос жихат шундаки, барча фуқаролар ва ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъектлари мажбурий ва сузсиз риоя этиши хамда бажариши шарт бўлган катьий буйруқ ва фармойишлар купчиликни ташкил этади. Бундан ташқири, мазкур субъектларнинг эркинлиги ва мустақиллиги, давлатга нисабатан автономлиги нихоятда чекланган булади. Давлатнинг иктисодиёт, ижтимоий муносабатлар, фуқароларнинг шахсий хаёти сохасини узининг бевосита бошқаруви ва карамогига олишга хаддан ташқари интилиши кучайган булади. Шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг ўрни, нафакат қонуннинг аниқ ва барқарор қоидаларига, балки улар кундалик хаётда купроқ тукнашиб турадиган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг субъектив фикрига хам боғлиқ  булади.

Хуқуқий давлатларда давлат бошқаруви хуқуқнинг устунлигига асосланади ва шу боис нафакат расмий органлар ва мансабдор шахсларнинг максадига, балки фуқаролар ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг хуқуқлари, эркинлиги ва манфаатларини таъминлаш хамда кафолатлаш заруратини хисобга олувчи хуқуқий шакл ва усулларга боғлиқ булади. Хуқуқий давлатларга барча иктисодий, ижтимо­ий ва маънавий жараёнлар, шунингдек, кишилар орасидаги алокаларга аралашув бегонадир. Бундай давлатларда ижтимоий бирлашмалар фаолиятига бир қадар мустақиллик ва эркинлик берилиб, уларнинг хақ-хуклари мустахкамланади ва уларга риоя этилади.

Шунингдек, оралиқ турдаги давлатлар хам мавжуд бўлиб, улар ушбу иккала давлат хусусиятларини мужассамлаштиради. Мазкур давлатлардан баъзилари уз хусусияти, табиати ва йўналиши буйича этатик давлатларга якин булсада, уз фаолиятида алохида хуқуқий принциплар ва асосларга риоя этишга харакат килади. Бошқалари эса, аксинча, этатизм белгиларини сақлаб қолган холда хуқуқий давлатларга якднлашади.

Этатик давлатларга тоталитар ва авторитар тузумдаги барча турдаги давлат­лар, хуқуқий давлатларга эса факат тараққий топган ва юксак ривожланган дав­латлар киради. Собиқ совет давлати нохуқуқий, этатик давлатнинг типик намунасидир. Унда конституция, қонунлар ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатлар муносиб уринга эга булмай, уз ахамиятига кура партия органларининг хужжатларига ён босар, бошқарув эса маъмурий-буйруқбозлик усулларига таянар эди. Бундан ташкари, давлат уз фуқароларига нисбатан зуравонлик ва адолатсизликка йул куяр, XX асрнинг 30—50 хамда 80-йилларида эса айбсиз одамларга нисбатан узининг микёси ва шафқатсизлиги буйича мисли курилмаган оммавий-сиёсий таъкибларни амалга оширган эди.

Хозирги замон бошқарувида хуқуқнинг устунлиги хақидаги ғоялар таъсирининг ўсиб бориши муносабати билан уз конституциялари ва бошқа хуқуқий хужжатларида хуқуқий давлатга мансублигини эълон қилаётган давлатлар сони мунтазам ўсиб бормокда. Бироқ мазкур эълонларни ушбу мамлакатлардаги ишларнинг хуқуқий ахволи билан такдослаб куриш зарур. Хусусан, аввалги нохуқуқий давлатни хуқуқий давлатга амалий тарзда қайта узгартириш учун қандай шароитлар яратилганлиги ва улар қандай боскичда эканлигини объектив равишда аникдаб олиш, яъни мазкур жараённинг бошлангич, оралиқ ёки якуний боскичда эканли­гини билиш керак, зеро давлатнинг узи хақидаги тасаввури ундаги хақиқий шароит билан тафовутда булади.    

давлатларнинг вужудга келиши давлат-хуқуқий жараёнларнинг узоқ муддатли эволюциясидаги қонуний натижаси, бошқарувнинг илгор, таракқийпарвар ва самарали бошқарув институтларининг узига хос табиий танланишининг самараси булди. Бунга давлат бошқарувидаги хуқуқий шаклларнинг маъмурий-махкамачилик шаклидан устунлигини назарий жихатдан англаб етиш сабаб бўлган эди.

 

ХУҚУҚИЙ ДАВЛАТ МАНБАЛАРИ

 

Эвдиликда жахонда хуқуқий давлатларнинг сони этатик давлатлар сонининг камайиши хисобига усади, деб эътироф этиш мумкин. Бироқ бу таракқиётнинг умумий йўналиши бўлиб, уни оддий тарзда изохлаб булмайди. Зеро, турли мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий кучларнинг реал нисбатидан келиб чиққан холда башорат килиниши кдшин бўлган хамда тараккиётнинг умумий йўналишига мос келмайдиган бурилишлар юзага келиши мумкин. Масалан, алохида давлатлар хуқуқий давлат маррасига етганидан сунг, кейинчалик тоталитар ва авторитар тузумлар сари юз тутиши хам мумкин. Бироқ шундай булсада, умумий тараққиёт муқаррардир.

Дархакиқат, хуқуқий давлатнинг назарий манбалари утмишга бориб такалганини таъкидлаш жоиз. Кадимда утган буюк алломалар (Афлотун, Арасту) хуқуқнинг улкан ижобий ахамиятини хисобга олмаган давлат мустахкам, барқарор ва ишончли була олмаслиги хакзвда фикр билдирганлар. Хуқуқ давлат хукмдорларининг зуравонлигига қарши посанги сифатида бахоланган, яъни қонун хеч кимнинг хукмронлиги остида булмаслиги керак, зеро у барча органлар, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг харакатларини йўналтиришга хизмат килади.

Дастлаб тарқоқ бўлган, баъзида эса алохида фаразлар сифатида намоён бўлган гоялар замирида кейинчалик хуқуқий давлатнинг изчил ва яхлит концепцияси вужудга кедци. Унинг асосчилари Ж. Локк, И. Кант, В. Гумбольд, Г. Еллинек, Қ Шмидт хисобланади. Мазкур алломаларнинг қарашларида тафовут булсада, умуман олганда, улар бир нарсада хакдирлар, у хам булса, давлатнинг узи хуқуқий қонун-қоидаларга амал килиши ва буни ижтимоий муносабатларнинг бошқа иштирокчиларидан талаб қилиши кераклигидан иборат. Хуқуқий давлатнинг назарий концепцияси қоидаларини қатор давлатлар хаёт фаолиятининг амалиётига татбиқ этиш консерватив кучларнинг каршилигига учраган ва уни енгган холда давлат ва жамоат фаолиятининг барча жабхаларида чукур узгаришлар билан нишонланган. Чунончи, бутун давлат тизимини барпо этиш ва амал кдтиш принциплари демократлаштирилган, шахс мақоми реал мазмун билан тулдирилган, хуқуқий қадриятлар бирламчи ахамиятга эга була бошлаган, мансабдор шахсларнинг зуравонлигига бархам берилган, уларнинг фаолияти аста-секин тартибга солинган ва тўғри йулга куйилган.

Хуқуқий давлатларнинг пайдо булиши ва купайиб бориши инсонлар жамиятининг сиёсий тараққиётида янги боскич булди. Давлат ва хуқуқ назарияси ва амалиётининг ушбу мислсиз ютуги замонавий цивилизациянинг улкан муваффакиятга эришганидан далолат беради. Хуқуқий давлатларнинг мавжудлиги, хаётнинг барча тармокларида эришаётган кундалик ютуклари бошқа мамлакатлар учун маёқ вазифасини утайди хамда уларга адолатли ва инсонпарвар давлат куриш йулларини курсатади.

 

ХУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Хуқуқий давлат этатик давлатдан бутунлай ажралиб туради. Мазкур тафовут давлат хокимиятини ташкил килиш ва амалга оширишнинг барча тарафлари, шунингдек, олдида турган вазифаларни хал этиш шакл ва усуллари, жамият, миллат ва элатлар, ижтимоий гурухлар ва алохида фуқаролар, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари каби тармокларни камраб олади. Улардан энг мухимларига тўхталамиз.

1.  Хуқуқий давлатда хокимиятнинг бутун механизми — хар бир орган, мансабдор шахс — уз фаолияти давомида хуқуқий принциплар ва қоидаларга таянади, уз фаолиятини улар билан боигайди. Хуқуқий нормалар нафакат ахоли учун, балки давлат органлари ва мансабдор шахслар учун хам мажбурий булади. Улар-нинг хуқуқ чегараларидан чиқишига умуман йул куйилмайди ёки имкон берилмайди. Агар этатик давлатда расмий органлар ва мансабдор шахслар хуқуқли узлари учун иккинчи даражали ва мажбурий эмас деб тушунсалар, хуқуқий дав­лат шароитида бундай холат, аксинча, умуман номақбул ва ножоиз хисобланади, шу сабабдан у секин-аста енгиб утилади.

2.   Хуқуқий давлатда этатик давлат учун хос бўлган холат, яъни хуқуқ ва қонун ўртасидаги масофанинг узайиб кетишига йул куйилмайди. Ундаги давлат органларининг барча норматив хужжатлари узининг мазмун-мохияти ва йўналиши, қабул килиш ва расмийлаштириш тартиби, қонуний кучга киритиш, куллаш, амалга ошириш ва бузилишлардан мухофаза килиш хусусиятларига кура хуқуқнинг юксак талабларига жавоб беради. Қонунчилик мунтазам равишда хуқуқий принципларга асосланади, уларни узига сингдиради, улардан асло чекинмайди. Давлат органларининг нохуқуқий норматив хужжатларни қабул килиши ва уларга амал килишига умуман йул куйилмайди. Этатик давлатларда эса купинча бунинг акси эканлигига шохид буламиз.

3.  Хуқуқий давлат норматив қонунларни қабул килиш ва эътироф этиш би­лан чекланиб крлмайди. У мазкур қонунлар зарурий равишда хаётга татбиқ этилиши, барча жисмоний ва юридик шахслар, давлат ва жамоат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолиятини керакли йўналишга солишга катта ахамият беради. Давлатнинг хуқуқни амалга ошириш борасидаги фаолияти асосий вазифа хисобланади. Шу боис унда «қоғозда қолган», амал килмайдиган қонунлар уму­ман булмайди. Аксинча, этатик давлатда кераксиз қонунларнинг «уюмлари»ни хеч ким тозалашга уринмайди хам. Хуқуқий давлатда ижтимоий муносабатларнинг хар бир субъекти давлат органларининг амалдаги норматив хужжатларини албатта бажариш кераклигига астойдил ишонади (бошқача булиши хам мумкин эмас), зеро бу хуқуқ-тартиботнинг барқарорлиги мухитини яратади ва жамиятда юридик нигилизмнинг тарқалиши хамда одамларнинг хуқуқда менсимай муносабатда булишини бартараф этади.

4.  Хуқуқий давлатда давлат норматив хужжатларининг амал килишида субор-динацияга риоя килинишига катта ахамият берилади. Унда хуқуқ манбалари, яъни норматив хужжатларнинг қатъий буйсундирилган тизими шаклланади, амал қилади ва ривожланади. Бу тизимда хар бир хужжатнинг ўрни унинг юридик кучига боғлиқ булади. Мазкур хуқуқий манбалар «эхроми»нинг чукқиси — юқори юридик кучга эга бўлган конституция хисобланади. Хеч кандай хуқуқий манба конститу­ция нормалари ва принципларига зид булиши мумкин эмас. Аксинча, давлат органларининг барча норматив хужжатлари ва хуқуқнинг бошқа манбалари конституцияга асосланиши, уни аниклаштириши, тулдириши ва мазмунини ривожлантириши лозим. Шунга мувофиқ равищца конституциявий ва оддий қонунлар тузилади, юридик пиллапоя (пирамида)нинг куйи «каватлари»да давлат рахбарининг хужжатлари, хукумат фармонлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг буйруклари ва курсатмалари, махаллий вакиллик ва ижро этувчи органларнинг хужжатлари, хуқуқий одатлар, суд ва маъмурий прецедентлар яратилади. Кам юридик кучга эга бўлган хужжатларга юқорироқ юридик кучга эга хужжатларга нисбатан устун ахамият берилиши тоталитар ва авторитар давлатларга хос бўлиб, хуқуқий манбалар субординацияси ва иерархиясини бузади, шу боис хуқуқий давлат учун зид хисобланади.

5.  Хуқуқий давлатда,   биринчидан, шахс ва ижтимоий муносабатлар субъект-ларининг хақ-хуқуқлари, хуқуқ ва эркинликларнинг кенг микёсда камраб олинганлиги, нормал хаёт фаолиятини таъминлаш хамда жамият одцида турган вазифаларни хал этиш учун етарлилиги билан ажралиб туради. Иккинчидан, хуқуқлар билан ажралмас бирликда мажбуриятлар тизимининг мутаносиб ва мувофиқ тизимини уз ичига олади. Учинчидан, хуқуқни хаётга татбиқ этиш реал юридик кафолатлар билан мустахкамланган. Бунда ижтимоий муносабатларнинг бир турдаги субъектлари орасида тенгликни мустахкамлашга,  синфий,  миллий,  ypyғ-аймокчилик имтиёзларини белгилаш ва бу оркали улардан бирига имтиёз бериб, иккинчисини имтиёзлардан махрум этишга йул куйилмайди. Субъектлар орасида мазкур тенгликнинг йуклиги этатик жамиятнинг хуқуқий амалиёти учун хосдир. Айни пайтда хуқуқий давлат шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг хақ-хуқуқларини куллаб-кувватлаш, норматив жихатдан мустахкамлаш ва тако-миллаштириш хақида гамхурлик килади.

6.  Барча давлат идоралари хамда ижтимоий институтлар ва тузилмаларнинг легитимлиги — хуқуқий давлатнинг алохида белгиларидан бири. Хуқуқий давлатда етарли юридик асосга эга булмаган институтлар ва тузилмалар учрамайди. Башарти улар мавжуд булса хам, узоқ муддат муваффакиятли фаолият курсата олмайди, пировардида енгиб булмас кийинчиликларга учраб, тарих сахдасидан тушиб кетади. Давлат институтлари ва тузилмаларининг купчилиги қонун асосида, белгиланган тартибларга риоя килинган холда, уларнинг мақсади, вазифаси, амал килиш шакл ва усуллари аниқ белгиланган холда яратилади. Хусусан, бу қонунийлаштиришнинг руйхатга олиш, ижозат бериш ва лицензия бериш усуллари, шунингдек, тегишли давлат органлари томонидан назорат-тафтиш ваколатларининг кулланиши билан таъминланади. Хуқуқий давлатдаги мухитнинг узи юридик муносабатда шубхали институт ва тузилмаларнинг кискаришига хизмат килади, аксинча, қонунийлиги доимо тасдикланадиган институтлар учун эса кенг имкониятлар яратиб беради.

7.  Хуқуқий давлатда хокимиятлар булиниши принципи эътироф этилади ва амалга оширилади. Шунга мувофиқ равищца ягона давлат хокимияти доирасида унинг учта мустақил тармокда булиниши таъминланади. Булар қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятлари бўлиб, улар ўзаро узвий муносабатда булади.

Хокимиятнинг битта тармош бошқаларини «букиб олиши» ва буйсундиришига йул куйилмайди. Мазкур принципнинг ахамияти шундаки, у хокимиятнинг факат битта орган ёки мансабдор шахс кулида тупланишига йул куймайди, натижада ички давлат аппаратида хокимиятнинг тенг таксимланишини таъминлайди хайда диктаторлик тартиби юзага келишининг олдини олади.

8.  Хуқуқий давлатда ички қонунлар хамда умум эътироф этган Халқаро хуқуқ нормалари ўртасида оптимал мувофикдикни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилади. Халқаро хуқуқ нормалари хозирги замон хуқуқий цивилизациясининг ютукларини мужассамлаштиради. Мазкур ютукларга у ёки бу даражада хуқуқий давлатлар хам аралашади,  зеро уларда одатда ички қонунлар олдида Халқаро шартномалар (хаммасини эмас, фақат ратификация килинганлари)нинг устунлиги белгиланади ва бу шартномалар бевосита қўлланиши айтиб утилади. Шу билан бирга, мазкур мамлакатлар юридик тизимларининг ташқи дунёдан ажралганлиги ва чекланганлиги бартараф этилади, яъни улар жахон хамжамиятининг хуқуқий тизимига кушилиб боради, умум эътироф этган принцип ва нормаларга риоя этиб, уларни уз норматив хужжатларида акс эттиради.

9.  Хуқуқий тартибот (айникса, фуқаролар хуқуқ ва эркинликлари) бузилган холларда хуқуқий таъсир қамиш ва хуқуқий химоя механизми амал килади, унда суд биринчи даражали урин тутади. Мазкур механизм жиноятнинг олдини олиш, бузилган хуқуқли тиклаш, етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш, айбдорларни жазолаш, янги хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар ва ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъектларига давлатнинг барча фармонлари тулиқ бажарилиши лозимлигини уктириш борасидаги вазифаларни комплекс равишда хал килади. Агар хуқуқ-тартибот, фуқаролар хуқуқ ва эркинликларининг хар қандай бузилиши тегишли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг эътиборидан четда қолмаса хамда тартиббузарлар хар гал хакли жазо олсалар, бундай ёндашувнинг узи қонунни бузишнинг самарали умумий превентив, яъни олдини олувчи омили бўлиб хизмат килади. Уз навбатида, бу давлатда қонунийликка риоя этиш шароитига таъсир этади. Хуқуқий давлатнинг юрисдикция, хуқуқ-тартиботни мухофазалаш,  хуқуқли химоялаш ва превентив  (олдини олиш)  фаолияти хуқуқий талабларга қатъий риоя этиши зарур. Шу сабабдан жамият хаётининг хуқуқий фаоллиги этатик давлатга Караганда анча юқори булади.

10.  Хуқуқий давлат учун фуқароларнинг давлат олдида ва давлатнинг фуқаро­лар олдида ўзаро масъуллиги хосдир. Давлат нафакат хар бир одамга тугилишидан бошлаб тегишли бўлган ажралмас хуқуқ ва эркинликларни тан олади, балки уларнинг хаётга реал татбиқ этилиши ва тажовузлардан химоя килинишини хам кафолатлайди. Айни пайтда, фуқаролар уз хуқуқларидан давлат, бошқа фуқаро­лар, ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъектларига зарар етказмаган холда фойдаланишлари ва узларига юклатилган мажбуриятларни қатъий бажаришлари зарур. Бошқача килиб айтганда, давлатнинг фуқаролар билан алоқаси мураккаб ва куп киррали бўлиб, улар ўртасида муайян хуқуқларнинг вужудга келиши хамда муайян мажбуриятларнинг бажарилишини тақозо этади.

Юқорида келтирилган омилларнинг биргаликда амал килиши жамият ва дав­латда хуқуқринг хукмронлиги, умум эътироф этганлиги ва устун мавқега эга булишига олиб келади. Бу ижобий натижа хисобланади, зеро хуқуқ — инсоният тараққиётининг буюк неъмати, хуқуқий тартибга солиш, бошқариш ва таъсир этиш борасида тупланган ижтимоий тажрибанинг асосий мохияти, умуминсоний кадриятлар ва адолат, демократия ва тартиб-интизом каби юксак ғояларни узида мужассамлаштиради. Хуқуқнинг жамият хаётидаги улкан ахамияти ва вазифасини тушуниб етган давлатни хуқуқий давлатлар каторига кушиш мумкин.

Демак, хуқуқи қадриятларнинг устунлиги, уларнинг кўп ахоли, хам давлат хизматчилари орасидаги нуфузига эътибор берадиган, уз фаолияти давомида хуқуқ билан боғлиқ бўлган хамда қонун талаблари доирасида амал щшган холда инсон хуқуқ ва эркинликларининг бузилишига йул куймайдиган давлатни чинакам хуқуқий давлат дейиш мумкин.

 

ХУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

 

Хуқуқий давлат фуқаролик жамияти билан узвий богланган бўлиб, усиз шакл-ланмайди, амал килмайди ва ривожланмайди.

Фуқаролик жамияти — реал ижтимоий-иктисодий замин бўлиб, унинг негизида хуқуқий давлатнинг мухим таркибий қисмлари вужудга келади, мустахкамланади, узининг яшаш кобилятини намоён килади ва такомиллашади, шунингдек, уларга зарур шарт-шароит ва замин яратиб берувчи узига хос «яшаш мухити» бўлиб хизмат килади.

Хуқуқий давлатни барпо этишдаги ютуклар, мазкур жараённинг кулами ва суръати, ундаги ижобий ва салбий натижаларнинг ўзаро нисбати хар кандай жамиятнинг фуқаролик жамиятига айлантирилишига кумаклашади. Уз навбатида, хуқуқий давлатнинг барпо этилиши ва ривожланиши жамиятнинг мустахкамланиши ва такомиллашувига ёрдам беради. Бинобарин, давлатнинг хуқуқий давлатга айланиш жараёни қанчалик кенг ва тула амалга ошса, фуқаролик жамиятини ушлаб турадиган ва унга хизмат киладиган хуқуқий таянч ва курилмалар шунчалик ишончли ва салмокди була бошлайди.

Бошқача килиб айтганда, хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти орасида ўзаро алокадорлик мавжуд бўлиб, уларнинг бири иккинчисисиз яшай олмайди. Уларнинг амал килиш натижалари ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирларига бевосита таъсир этади.

Фуқаролик жамиятига хусусий мулкчилик ва бозор муносабатларининг мав-жудлиги, рақобат, тезкорлик, махорат асосида хужалик ва тижорат ютукларига эришаётган мулкдорлар ахамиятининг ошиши хос. Фуқаролик жамияти ижтимоий етукликнинг маълум боскичига етганидан сунг давлатнинг хукмронлигига йул куймаслик, у билан муайян тенглик, ўзаро уйтун муносабатлар ва алоқаларни урнатиш имкониятига эга булади. Фуқаролик жамиятининг ривожланиб бориш жараёнида давлатлар, жамиятлар ва шахслар орасидаги муносабатлар янги сифат даражасига кутарилади, бирининг бошқаси устидан устунлигига бархам берилади. Жамиятда юзага келадиган зиддият, қарама-қаршиликлар ва тукнашувлар зуравонлик, бостириш ва кузголонларсиз, қонуний йул билан хал килинади.

Хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти турли-туман, бироқ бир-бирига якин вазифаларни хал этади. Агар хуқуқий давлат узининг қонун хужжатларида шахснинг хуқуқларини мустахкамласа, фуқаролик жамияти унга юқори ижтимоий холатини кафолатлайди. Мазкур холат (статус) шахс хаёти ва фаолиятининг турли томонларига ypғy беради ва бир-бирини тулдиради.  Ижтимоий холат моддий, ташкилий-техник имконияти, шунингдек, хар бир жамият учун хос синфий-гурухий, миллий-этник, ижтимоий алоқилар ва муносабатларни ифодалайди. Мазкур имконият ва имтиёзларга жамият уз аъзоларига эга килади. Жамиятда бундай имконият ва имтиёзлар канчалик куп булса, улардан фуқаролар шунчалик тулароқ фойдаланиши мумкин. Улар хуқуқий холат мазмунини ташкил этувчи имкониятларни мустахкамлайди. Уларсиз имкониятларни амалга ошириб булмайди.

Давлат ва жамият томонидан қўлланадиган масъулиятлар институтларининг ўзаро алокадорлиги шунга ухшашдир. Хуқуқий тартибни бузувчи шахсларни дав­лат юридик жавобгарликка тортади, нохуқуқий тартиббузарликларга эса ижтимоий-ахлокий таъсир чоралари қўлланади. Бунда жавобгарликнинг мазкур институтлари ўзаро мувофикдикда булади ва бир-бирини тўлдиради.

Фуқаролик жамияти уз хусусияти, табиати ва асосий сифатлари, хусусан, эркинлик ва адолатлиликка эришиш, демократия ва инсоний муносабатларнинг мустахкамланишига йўналганлиги билан хуқуқий давлат принципларининг тасдикданишига ёрдам беради, унга мойил булади. Бу нимада ифодаланади? Бунда фақат учта омилни ажратишимиз мумкин:

биринчидан, жамоат фикрида хуқуқнинг тутган юқори мавкеи, нуфузи, юри­дик институтлар, принциплар ва нормалари мустахкамланади ва тарбияланади;

иккинчидан, шундай мухит юзага келадики, унда хуқуқий талабларни назарга илмаслик ва бузиш гайритабиий холат сифатида бахоланади, у умум эътироф этган жамоат тартибига мос келмайди;

учинчидан, жамият оркали юридик механизмни тўлдирувчи хуқуқни амалга оширишнинг муайян ижтимоий механизмлари ишлаб чикилади. Уларга инсонларда фуқаролик жамияти шароитида шаклланадиган шахсий сифатлар — ахлокий бурч, фуқаролик туйғуси, узига нисбатан талабчанлик, адолатсизликка муроса-сизлик, ижтимоий фаоллик кабиларни мисол килиб келтириш мумкин.

Демак, фуқаролик жамияти ва хуқуқий давлат куриш жараёнлари бир-бирига кумаклашади, бир-бири учун макбул шароит ва замин яратади. Мазкур икки жараён, умуман олганда, параллел равишда юз беради, бироқ реал турмушда қайсидир даврда бир-биридан илгарилаб кетади ёки, аксинча, ортда крлади. Би­роқ, айтиб утилган жараёнларнинг юз бериш «синхронлиги» (уйгунлиги) жамият тараққиётининг бориши давомида яна тикланади.

Таъкидлаш жоизки, нофуқаровий жамиятни фуқаролик жамиятига ва этатик давлатни хуқуқий давлатга айлантириш — мураккаб ижтимоий-иктисодий, сиёсий, давлат-хуқуқий ва маънавий жараёнлар бўлиб, тараккиётнинг кенг куламини қамраб олади ва узоқ муддатга чузилади.

 

ЎЗБЕКИСТОНДА ХУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИНГ БАРПО ЭТИЛИШИ

 

Ўзбекистон давлат мустақиллиги ва тула давлат суверенитетига эришганидан сунг адолатли фуқаролик жамияти ва демократик хуқуқий давлатнинг курилишини эътироф этди. Шу билан бирга, аввалги тоталитар утмишга хос зуравонлик ва адолатсизликка бархам бериш, инсоний хуқуқий кадриятлар, шахс хуқуқ ва эркинликларига риоя этишга нисбатан қатъиятлик изхор этилди.

Утган йиллар ичида давлатчилик асосий институтларининг сиёсий-хуқуқий мазмуни узгарди. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги Конституциясига мувофиқ, давлат бошқарувининг президентлик республикаси шакли жорий этилди. Президентлик институти давлат тизимида энг мухим хисобланади, у мамлакатдаги ишлар ахволига, хокимият учта тармоғининг фаолияти, ички ва тапщи сиёсатнинг шаклланишига фаол таъсир қилади.

Қонун чиқарувчи институт узгарди. Аввалги Олий Кенгаш (убир катор хуж-жатларни, жумладан, Мустақиллик декларацияси, Конституция, «Ўзбекистон Рес-публикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги конституциявий қонун, мулкчилик, фуқаролик тўғрисидаги қонунларни қабул килган) Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлисига уз ўрнини бушатиб берди. У фуқаролар хуқуқ ва эркинликларининг қонуний кафолатланиши ва таъминланиши, демократияни ривожлантириш, бозор иктисодиёти муносабатларига утиш, хусусий мулкчиликни киритиш ва ишбилармонлик тизимларини куллаб-кувватлашга доир фаолият билан шугулланади. Ижро этувчи хокимият Президент ва хукуматнинг бевосита рахбарлигида фаолият курсатади. Унга иктисодий ислохотларни амалга ошириш, қонунларнинг бажарилишини таъминлаш, кундалик давлат бошқарувини амалга ошириш каби вазифалар юклатилган.

Хокимиятнинг суд тизими хам узгаришларга учради. Хозирги вақтда Олий суд, Олий хужалик суди, Конституциявий суд амал килмокда, хуқуқ-тартибот органларининг тизими кайта ташкил этилмокда.

Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги рамзларини шакллантириш хам нихоясига етди, Куролли Кучлар фаолият курсатмокда, давлатнинг рамзий белгилари тасдиқланди ва қўлланмокда. Республика узининг миллий валютасига эга булди.

Хуқуқий давлат — бизнинг келажагимиз, бироқ унга эришиш мураккаб вазифа бўлиб, ривожланишнинг бир қатор боскичларини камраб олади хамда давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоатчилик ва халкдан жиддий фаолликни талаб этади. Давлат ва жамоат хаётининг фаоллигини устириш, коррупция ва порахурликка бархам бериш, жиноятчилик ва суистеъмолчиликка карши курашиш, жамиятнинг юридик ва маънавий-ахлокий асосларини ривожлантириш лозим. Хуқуқни янгилаш, уни куллаш ва мухофазалаш механизмини такомиллаштириш, фуқароларда қонунга нисбатан хурмат билан муносабатда булиш, жамиятга муайян хуқуқий муносабатлар ва юридик алокаларни жорий этиш зарур. Давлатнинг мухим вазифаларидан бири жамиятда қарор топган юридик нигилизмни, давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонунни менсимаслик кайфиятини бартараф этиш, унинг ўрнига одамларда ижобий хуқуқий онгни шаклланти­риш лозим. Бундай комплекс ёндашув хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини куриш вазифаларини хал килиш имконини беради.

 

 

Хуқуқ ижтимоий келишув ва тартибга солишга асосланган умумий тартиб-қоидалар йиғиндиси бўлиб, эркинлик, адолаш ва ўзаро тенгликни амалга ошириш воситасидир.

 

И. А. Каримов

 

Иккинчи  бўлим

 

ХУҚУҚ ХАҚИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

 

• Хуқуқ ва унинг белгилари

• Хукуқнинг келиб чиқишига доир назариялар

• Хуқукнинг функциялари

• Ижтимоий нормалар тизимида хукуқнинг ўрни

• Ахлок ва хукуқ

• Хуқуқ нормалари ва уларнинг белгилари

• Хуқуқ  нормаларининг тузилиши 

• Хуқуқ нормаларининг турлари

• Хуқуқ тизими. Хукуқ тармоклари ва институтлари

• Хуқуқ манбалари ва уларнинг турлари

Норматив-хукуқий хужжатларнинг турлари

Ўзбекистан Республикасида Хуқуқ манбалари

• Хуқуқий муносабатлар ва уларнинг тузилиши

• Хукуқбузарлик, унинг белгилари ва турлари

Юридик жавобгарлик, унинг асослари ва турлари

 

ХУҚУҚ ВА УНИНГ БЕЛГИЛАРИ

 

Хуқуқ  — давлат томонидан урнатилган ёки маъқулланган ва унинг кучи билан химоя килинадиган умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларининг тизими.

«Хуқуқ» ибораси икки маънода қўлланилади. Объектив хуқуқ  — умуммажбу­рий хулқ-автор қоидаларининг йикиндиси. Бу нормалар у ёки бу инсоннинг, субъектнинг иродаси хамда хохиш-истагидан катьи назар мавжуд булади. Субъек­тив хуқуқ муайян жисмоний ёки юридик шахсга тегишли бўлган хуқуқ. Масалан, фуқаро Алиевнинг маълум нарсага, айтайлик, автомобилга нисбатан мулк хуқуқи.

Субъектив хуқуқ юридик жихатдан шахс эркинлигини таъминлайди, унга мустақиллик беради ва ташаббус курсатишига имкон яратади. Субъектив хуқуқ объектив хуқуқда асосланади, объектив хуқуқ булмаса, субъектив хуқуқ хам булмайди. Субъектив хуқуқ инсондан (ёки ташкилотдан), яъни хуқуқдор шахсдан ажралмаган холда мавжуд булади.

Хуқуқ давлат билан чамбарчас богланган. Давлатсиз хуқуқ булиши мумкин эмас, чунки айнан давлат хуқуқни келтириб чикаради ва хуқуқий нормаларнинг амалга оширилишини кафолатлайди, хуқуқни мухофаза килади.

Уз навбатида, давлат хам хуқуқсиз мавжуд булиши мумкин эмас. Акс холда, у ижтимоий муносабатларни тартибга солиб турувчи воситадан махрум булади.

Хуқуқнинг асосий белгилари қуйидагилардир:

1)  давлат нули билан урнатилиши;

2)  барча учун мажбурийлиги;

3)  хуқуқ нормаларининг қонунлар ва бошқа муайян манбаларда ифодалани-ши;

4)  субъектив хуқуқлар орқали харакат килиш;

5)  давлат томонидан таъминланганлиги.

Хуқуқ адолатдан ажралмасдир. Рим хуқуқида хуқуқнинг халол яшаш, узгаларни хафа қилмаслик, хар кимга кераклигини бериш каби қоидалари ёзиб куйилган эди. Хуқуқ эзгулик ва адолатлилик санъатидир. Хуқуқда адолат мезони ифодаланади.

 

ХУҚУҚНИНГ  КЕЛИБ  ЧИҚИШИГА  ДОИР  НАЗАРИЯЛАР

 

Давлат каби хуқуқнинг келиб чиқиши тўғрисида хам турли назариялар мав­жуд.

1.Табиий хуқуқ назарияси — хуқуқ назарияларининг энг кадимийларидан бири. Унинг вакиллари хуқуқринг узида адолатнинг мутлақ, узгармас ибтидосини мужассам этганлигидан келиб чиқадилар. Хуқуқ табиатан мавжуд, уни хеч ким уйлаб топмаган, у худди инсоннинг узи каби табиийдир. Ушбу назария тарафдорлари табиий хуқуқни юридик нормаларнинг йигиндиси куринишидаги хуқуқда карши куядилар. Табиий хуқуқ — давлат интилиши зарур бўлган узига хос идеал.

2.  Хуқуқнинг тарихий назарияси вакиллари хуқуқ тарихан пайдо бўлган ва ривожланади, деб хисоблайдилар. Ерга экилган ypyғ каби у халкнинг онгда ўсиб боради ва адолат, қонунлар шаклида намоён булади. Хуқуқ табиатдан келиб чиқмайди. У ёки бу халкнинг тарихий хаёти хуқуқри кандай куринишга келтирса, у шундай бўлиб қолади.

3.  Хукуқнинг психологик назариясида хуқуқнинг келиб чиқиши ва ривожла-нишини шахс ёки шахслар гурухининг психологияси билан изохланади. Хуқуқ психологик йўналишлар, турли кечинмалар, хиссиётлар ва инстинктларнинг махсули, деб каралади.

4.  Хуқуқнинг синфий (марксистик назарияси) хуқуқнинг синфий мохиятига ypғy беради. Бунда хуқуқ хукмрон синф иродасининг қонун даражасига кутарилганлиги сифатида талкин этилади. Бу ирода мазкур синф хаётининг моддий шароитларидан келиб чикиб белгиланади.

 

ХУҚУҚНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

 

Хуқуқ жамият хаётида муайян функцияларни бажаради. Хуқуқнинг функцияси деганда, ижтимоий муносабатларга таъсир этиш, уларни тартибга солишнинг асосий йўналишлари тушунилади.

Хуқуқнинг асосий функциялари қуйидагилар: тартибга солувчи, курикловчи ва тарбиявий.

Тартибга солиш функцияси — тегишли ижтимоий алокалар хамда муносабатларни ва у ёки бу субъект фаол хулқ-атворининг мезонини мустахкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.

Куриқлаш функцияси — хуқуқий мухофаза ва юридик жавобгарлик чораларини белгилаш, уларни куллаш ва жавобгарликни уташ тартибини урнатишдан иборат.

Тарбиявий функция — турмушда нималарни килиш мумкин, нималар эса такикланади, у ёки бу вазиятда кандай харакат килиш лозимлигини белгилашдан иборат. Бунда хуқуқ ишонтириш методига таянади, зарур бўлганда мажбурлаш методини, хатто жазолашни хам назарда тутади.

 

ИЖТИМОИЙ  НОРМАЛАР  ТИЗИМИДА  ХУҚУҚНИНГ ЎРНИ

 

Жамиятда нормаларнинг икки тизими мавжуд: техникавий ва ижтимоий.

Техникавий нормалар «инсон — машина» муносабатларини тартибга солади. Агар техникавий нормалар бажарилмаса, Чернобиль атом электр станциясидаги каби фалокат содир булиши мумкин.

Ижтимоий нормалар — одамлар ва уларнинг бирлашмалари ўртасидаги муно-сабатларни тартибга солувчи умумий хулк-атвор коидалари бўлиб, улар «инсон — инсон» муносабатларини тартибга солади. Ижтимоий нормаларнинг турларига қуйидагилар киради: ахлок нормалари, жамоат бирлашмалари нормалари, миллий урф-одатлар, халкларнинг одатлари, анъана нормалари, сиёсий хаёт норма­лари, хуқуқ нормалари, диний нормалар.

Ахлоқ нормалари — эзгулик ва ёвузлик, шаън, қадр-қиммат, адолат ва нохақлик, бурч ва масъулият хақидаги ахлокий тушунчаларга мувофиқ равищда жами­ятда урнатилган хулк-атвор қоидалари.

Жамоат бирлашмаларининг нормалари — жамоат бирлашмаларининг уз фаоли-ятини тартибга солиш ва ташкилотларнинг аъзолари ўртасидаги муносабатларни аник«лаш учун урнатган хулк-атвор қоидалари.

Одат нормалари — кишиларнинг куп марта такрорланганлиги учун одатга айланган ва шу тарифа авлоддан-авлодга утиб келаётган хулқ -атвор қоидалари.

Анъана нормалари — илгор анъаналарни асраш муносабати билан юзага келган умумлашган ва барқарор хулқ-атвор қоидалари.

Маросим нормалари — кишиларнинг маълум расм-русумларни бажаришдаги хулқ-автор қоидалари.

Диний нормалар — диндорларнинг худога, мачитга, черковга, бир-бирига муносабатини, диний бирлашмаларни ташкил килиш ва уларнинг амал килишини тартибга солувчи хулқ-атвор қоидалари.

Сиёсий нормалар — алохида шахслар ва сиёсий бирлашмаларнинг хокимиятга муносабати масалаларини тартибга солувчи хулқ-атвор қоидалари.

Хуқуқ нормалари — давлат томонидан белгиланадиган умуммажбурий хулқ-атвор қоидалари.

Табиийки, ижтимоий нормаларнинг мазкур руйхати тулиқ эмас.

Хуқуқ нормаларининг бошқа ижтимоий нормалардан фаркини хуқуқ норма­лари ва ахлоқ нормаларини таккрслаш орқали курсатиб берамиз.

 

АХЛОҚ ВА ХУҚУҚ

 

Ахлоқ — кишининг жамиятдаги хулкини норматив тартибга солувчи усуллардан бири. У ижтимоий хаётнинг барча сохалари — мехнат, маиший турмуш, оила, сиёсат, халқаро муносабатлар ва шу кабиларга алоқадор. Ахлоқ — ижтимоий онг шаклларидан бири, шу боис бутун ижтимоий онг сингари унинг хам тузилиши бир хил эмас. Жамият аксарият қисмининг асрлар давомида шаклланган ахлокий тушунчалари алохида ижтимоий гурухларнинг, боз устига алохида индивидларнинг ахлокига мос тушмаслиги мумкин. Лекин, хар холда, жамиятдаги хукмрон ахлоқ жамият аъзолари купчилигининг хулқ -атворини белгилаб беради. Ахлокнинг алохида хусусияти шундан иборатки, ахлоқ нормаларига амал қилиш жамоатчилик фикри орқали таъминланади.

Жамиятдаги ёзилмаган хулқ-атвор қоидаларининг мажмуидан иборат бўлган ахлокдан фаркли равишда  — маълум юридик шакллар, яъни манбаларда, жумладан қонун, фармон, қарор ва хуқуқда намоён булувчи ижтимоий хулк-атвор коидаларининг катъий ифодаланган тизими. Хуқуқ нормалари асосан ёзма шакдца булади.

Ахлокдан фаркли равишда,  қоидалари умуммажбурий хусусиятга эга. Уларни бажариш давлатнинг мажбурлаш кучи оркали таъминланади. Шу каби баъзи фаркларга қарамай, ахлоқ ва хукуқ бир қанча умумий хусусиятларга эга.

Ахлоқ хам, хуқуқ хам, умуман олганда, бутун жамиятнинг, демакки, ахоли аксарият қисмининг карашлари ва тушунчаларини акс эттириши керак. Уларнинг ижтимоий хаётнинг айнан бир хил сохаларини камраб олишини хисобга олганда, улар ўртасида зиддиятлар булмаслиги керак. Агар бундай зиддият пайдо булса, у хуқуқий нормаларни узгартириш орқали, яъни ахлоқ фойдасига хал килиниши зарур.

Ахлоқ  ва хуқуқ уртасидаги асосий фарқ  қуйидагиларда намоён булади:

1)  хуқуқ нормалари давлат томонидан белгиланган ва рухсат этилган булади, ахлоқ нормалари (эзгулик ва ёвузлик, адолат ва нохаклик кабилар) эса давлатнинг ёрдамисиз уз-узидан шаклланади;

2)  хуқуқ нормаларида давлат иродаси, ахлок нормаларида эса жамоатчилик фикри ифодаланади;

3)   хуқуқ нормалари,  зарур лолларда, давлатнинг мажбурлов кучи оркали, ахлоқ нормалари эса жамоатчилик фикри оркали амалга оширилади;

4) ахлоқ нормалари ижтимоий муносабатларнинг кенгроқ доирасини (дустлик, уртоклик ва хатто севгини хам) тартибга солади. Хуқуқ. эса ижтимоий муносабат­ларнинг торроқ доирасини камраб олади;

5)  хуқуқда хулқ-атворни бахолаш мезони «қонуний-ноқонуний», ахлокда эса «яхши-ёмон»дан иборат;

6) хуқуқ нормалари аниқ куринишга эга. Хатто баъзан бирор тиниш белгисининг қаерда куйилганлиги хам инсон такдирини хал килиши мумкин. Рус тилида машхур бир ибора бор: «Помиловать, нельзя казнить» («Афв этилсин, қатл этиш мумкин эмас»). Бунда одамнинг хаёти сакдаб крлиниши керак. Агар вергул «нельзя» (мумкин эмас) сузидан кейин куйилса, у холда уша одам қатл этилиши керак булади: «Помиловать нельзя, казнить» (Бунда буйруқ «афв этиш мумкин эмас, катл этилсин» маъносига эга булади).

Хуқуқ. ва ахлоқ купинча бир йуналишда харакат килади. Баъзан хуқуқ. жами-ятнинг эскирган ахлоқ нормаларидан халос булишига кумаклашади (масалан, хун олиш). Шу билан бирга, хуқуқ, ахлоқ («эзгулик» ва «адолат» тушунчалари) асосида шаклланади. Купинча, суд «шаън ва кадр-кимматни хақоратлаш», «куполлик» ва бошқа шу каби тушунчаларни тўғри тушуниш мақсадида ахлоқ кридаларига мурожаат килади.

 

ХУҚУҚ НОРМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ

 

«Норма» сузи лотинчадан таржима килинганда «қоида», «намуна» маъносини англатади.

Хуқуқ нормаси — давлат томонидан белгиланадиган, кафолатланадиган ва мухофаза килинадиган барча учун мажбурий хулқ-атвор қоидаси.

Хуқуқ, нормаси умумий хулқ-атвор қоидаси сифатида:

1)  хаётий муносабатлардаги типик, такрорланиб турадиган нарсаларни умум-лаштириш зарурати натижасида шаклланади;

2)  шахси аникланмаган ва куп марта куллашга мулжалланган булади;

3)  хамита кандайдир умумий белгиларга эга булган шахслар (харбий хизмат-чилар, врачлар ва х.к.)га қаратилган булади.

Хуқуқ, нормаси давлат билан узвий алокадордир. Хуқуқ нормаси:

• давлатнинг (халкнинг) иродасини акс эттиради;

• давлат томонидан норматив хужжатларда шакллантирилади;

• давлат томонидан мухофаза килинади, зарур булган холларда давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланади;

• жамият ва давлат нуктаи назаридан энг мухим бўлган ижтимоий муносабатларни мустахкамлайди.

Хуқуқ нормасининг асосий вазифаси— ижтимоий муносабатларни тартибга солиш. Хуқуқ нормаси умуммажбурий хусусиятга эга. У хуқуқ тизимидаги бирламчи хуужайрадир.

Хуқуқ алохида нормалар, хулқ -атвор қоидаларидан ташкил топган. Улар биргаликда у ёки бу мамлакатнинг хуқуқий тизимини ташкил этади.

 

хуқуқ нормаларининг тузилиши

 

Хуқуқ нормаси, тузилишига кура, уч таркибий қисм: гипотеза, диспозиция ва санкциядан ташкил топган.

Гипотеза — хуқуқ нормасининг таркибий қисми бўлиб, унда норма амал кила бошлайдиган, бажариладиган шароит баён этилади. Пенсия ҳакидаги қонунга кура, Ўзбекистон Республикасида эркакларга умумий мехнат стажи 25 йил бўлганидан сунг 60 ёщдан, аёлларга эса 20 йиллик стаж билан 54 ёшдан бошлаб социал таъминот бўлимлари томонидан пенсия туланади.

Диспозиция — хуқуқ нормасининг шундай таркибий қисмики, унда хулқ-атвор қоидаларининг узи ифодаланади, хуқуқ субъектларининг хуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилади. Масалан, Жиноят кодексининг 223-моддасида белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан утиш учун жавобгарлик белгиланган. Бу эса хуқуқ нормасининг диспозицияси — хукуматнинг рухсатисиз ёки қалбаки хужжатлардан фойдаланиб ёинки бунинг учун белгиланган чегара пункта оркали утмай, давлат чегарасидан ноқонуний утишнинг такикданганлигидир.

Диспозиция — шу хулқ-атвор қоидасининг узи. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ, ота-оналар уз фарзандларининг соғлиқ,   жисмоний, рухий, маънавий ва ахлокий камолоти дакида гамхурлик килишга мажбурдирлар.

Хуқуқ нормасининг хуқукбузарга нисбатан қўлланиши лозим бўлган давлат мажбурлов чораларини белгилайдиган таркибий қисми санкция дейилади.

Санкция — хотсуқ нормасини бажармаганлик учун давлат органлари куллайдиган мажбурлов чораси. Санкциянинг турлари хайфсан, жарима, озодликдан  этиш ва бошқалар бўлиши мумкин.

Хуқуқ нормаларининг мазкур таркибий қисмлари барча хуқуқ нормаларида  мавжуд эмас. Масалан, конституциявий хуқуқ нормаларида одатда деч кандай шартларсиз амал қиладиган ва мажбурлов чоралари назарда тутилмаган қоидалар баён этилади. Фуқаролик хуқуқининг купчилик қоидаларида санкцияни ажратиб курсатиш мумкин эмас. Жиноят хуқуқи нормалари диспозиция ва санкциядан ташкил топган. Пекин уларда норманинг матнида ажратиб курсатиш мумкин бўлган гипотезалар йуқ.

Шундай килиб, хуқуқ нормаси қуйидагиларни белгилаб беради:

1)  ким, нимани ва қачон килиши кераклигини (гипотеза);

2)  хуқуқий норманинг маъно-мазмунини (диспозиция);

3)  хуқуқ нормаси бажарилмаслигининг оқибатлари қандайлигини (санкция). Таъкидлаш керакки, барча хуқуқ нормалари хам учала таркибий қисмга эга эмас. Масалан, Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг нормалари фақат гипотеза ва диспозицияга эга. Санкциялар эса Конституция нормаларини аниқлаштирувчи қонунлар, кодекслар ва шу кабиларда ифодаланган.

 

ХУКУК  НОРМАЛАРИНИНГ   ТУРЛАРИ

 

Хуқуқий нормаларни улар мазмунидаги қоидаларнинг характерига кура қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ваколат берувчи, мажбурият юкловчи, такикловчи, императив (буйруқ берувчи) ва диспозитив (тулдирувчи).

Ваколат берувчи нормалар — рухсат мазмунидаги нормалар бўлиб, нималарни килиш мумкинлигини белгилайди.

Мажбурият юкловчи нормалар — нималарни килиш зарурлигини белгиловчи нормалар.

Такикловчи нормалар — нима килиш мумкин эмаслигини белгиловчи норма­лар.

Императив (буйруқ берувчи) нормаларда қоида катъий талаб шаклида акс эттирилиб, ундан бирон-бир тарзда четга чиқиш мумкин эмас (масалан, солиқ қонунчилиги нормалари).

Диспозитив (тулдирувчи) нормалар муносабат катнашчиларига масалани мустақил тарзда тартибга солиш ва тегишли хулқ-атвор вариантини танлаш имконини беради. Башарти, бундай имкониятдан фойдаланилмаса, норма муносабат иштирокчиларининг шартлашувини тулдиради (масалан, иктисодий фаолият иштирокчиларининг шартномавий алокаларини тартибга солувчи нормалар). Ўзбекис­тан Республикаси Фуқаролик кодексининг катор моддаларида диспозитив норма­лар бўлиб, уларда, одатда: «агар шартномада бошқача холат назарда тутилмаган булса» деган изох мавжуд.

Бажарилиши шарт бўлган ёки, аксинча, ман этилган хулқ-атвор қоидаларини баён килишнинг тулалиги буйича диспозициялар оддий, тавсифловчи, бланкет ва хавола этувчи диспозицияларга булинади. Оддий диспозицияда килмиш тавсифлаб берилмайди, балки барчага маълум термин (масалан, «касддан одам улдириш» термини — ЖКнинг 97-моддаси) ёрдамида таърифланади. Тавсифловчи диспозиция хуқуқбузарлик белгиларининг тулиқ баёнини уз ичига олади. Масалан, уфилик узгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилишдир (ЖКлинг 169-моддаси).

Бланкет диспозиция хуқуқбузарликнинг белгиларини аниклаш учун хуқуқнинг бошқа сохалари нормаларида белгиланган махсус қоидаларга хавола килади. Ма­салан, Жиноят кодексида техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки мехнатни мухофаза қилишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгар-лик белгиланган (ЖКнинг 257-моддаси). Бу қоидаларнинг мазмуни Жиноят ко­дексида эмас, балки ЖКнинг моддаларини куллашда мурожаат килиш зарур бўлган бошқа норматив хужжатларда очиб берилади. Ҳавола этувчи диспозиция деганда, хуқуқбузарлик белгиларига эга булмаган, балки уша қонуннинг бошқа нормасига ёки бошқа хуқуқий хужжатга хавола этувчи диспозиция тушунилади.

Аниклик даражаси буйича санкцияларни мутлақ аниқ, нисбий аниқ ва мукобил санкцияларга ажратиш мумкин.

Мутлақ аник санкция хуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг хажмини аниқ белгилайди. Масалан, Фуқаролик кодексига кура, давлат органлариёки мансабдор шахсларнинг ноқонуний харакатлари натижасида фуқарога етказилган зарар тулалигича қопланиши шарт.

Нисбий аниқ санкция хуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг энг кам ва энг куп чегарасини белгилайди. Жиноят хуқуқида бундай санкциялар куп. Масалан, боскинчилик жинояти беш йилдан йигирма йилгача озодликдан мавхум килиш билан жазоланади (ЖКнинг 164-моддаси).

Муқобил санкция судга қонунда курсатилган бир неча жазодан бирини та-йинлаш имконини беради. Масалан, фирибгарлиқ агар у ошр оқибатларга олиб келмаган булса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваригача микдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача камоқ билан жазоланади (ЖКнинг 168-моддаси).

Купинча хуқуқ нормалари муқобил ва нисбий аниқ санкцияларнинг белгиларини узида мужассамлаштиради, яъни бир неча жазо турларини назарда тутади. Бунда уларнинг хар бири учун энг куп ва энг кам чегара белгиланади.

 

ХУҚУҚ ТИЗИМИ. ҲУКУК ТАРМОКЛАРИ ВА ИНСТИТУТЛАРИ

 

 Ҳуқуқ— ички яхлитлиги ва ўзаро мувофикдиги билан ажралиб турадиган муайян тизим. Лекин, бошқа тизимлар каби, хуқуқ хам хуқуқ тармокларидан иборат кичик тизимларга булинади.

Давлатнинг юридик нормалари йигиндиси унинг хуқуқини ташкил этади. Хуқуқий нормалар турли-туман бўлиб, улар ўзаро мустаҳкам богланган, мувофиклашган ва яхлит хуқуқ тизимини ташкил этади.

Хуқуқ тизими турли-туман, лекин ўзаро мустахкам алоқада бўлган юридик нормалар йигиндисидир.

Хуқуқ тизими катта таркибий қисмлар булмиш хуқуқ тармоқларига булинади. Давлатдаги ижтимоий муносабатларнинг хилма-хиллиги тармокларга булишнинг асосини ташкил этади. Айнан шу муносабатлар хуқуқий бошқарувнинг предметини ташкил этади. Ижтимоий муносабатларнинг хар бир маълум тури (оила, мехнат муносабатлари ва ҳ.қ) тегишли хуқуқий нормалар билан тартибга солинади. Бу нормалар хуқуқий тартибга солиш предметига кура (яъни ижтимоий муносабат­ларнинг маълум турига кура) хуқуқ тармокларига булинган.

Хуқуқ тармоқ  жамият хаётининг маълум соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ўзаро боглиқ юридик нормалар йигиндисидир.

Хар бир тармокнинг хуқуқий тартибга солиш предмети уз хусусиятларига эга. Бу эса ушбу муносабатлардаги хуқуқий тартибга солишнинг узига хос жиҳатини белгилайди. Хуқуқий тартибга солиш усули, хуқуқ тизимини тармокларга булиш­нинг кушимча асосидир.

Хуқуқий тартибга солиш усули хуқуқнинг ижтимоий муносабатларга таъсир курсатишига ёрдамлашадиган йуллари, усуллари, воситаларининг йигиндисидир. Масалан, фуқаровий-ҳуқуқий усулда мулкий муносабатларнинг иштирокчилари мустақил ва бир-бирига қарам эмаслиги, улар уз хохишларига кура уз мулкларидан фойдаланиш хуқуқига эга эканлиги назарда тутилади. Фуқаролик муомаласи иш­тирокчилари ўртасидаги муносабатлар томонлар ишлаб чиққан шартлар ҳамда уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари эркин равишда белгилаб куйилган шартнома асосида юзага келади. Фуқаровий-хуқуқий муносабатларнинг субъектлари ўртаси­даги низолар суд томонидан ҳал этилади.

Давлат бошқаруви сохасида юзага келадиган муносабатлар тартибга солиш-нинг бир усулини талаб килади. Бу ерда томонлар бир хил хуқуқка эга эмас, улардан бири иккинчисига буйсунади. Томонлардан бири бошқасига нисбатан хукмрон мавкега эга булади.

Шундай килиб, маъмурий хуқуқий муносабатларнинг (хуқуқнинг айнан шу тармори давлат бошқаруви сохасидаги муносабатларни тартибга солади) асосий усули хокимиятни бошқариш усули бўлиб, унда давлат органларидан бири ик­кинчисига буйсунади.

Хуқуқий тартибга солиш предмети — ушбу хуқуқ тармошнинг нормалари таъсир утказадиган муносабатлар, хуқуқуй тартибга солиш усули эса — ушбу таъсир утказиладиган восита.

 

Ўзбекистон хуқуқ тизими хуқуқринг қуйидаги асосий тармокларини уз ичига олади:

1)  конституциявий хуқуқ;                                                                                  

2)  маъмурий хуқуқ;

3)  фуқаролик хуқуқи;

4)  жиноят хуқуқи;

5)  ер хуқуқи;                                                                                                     

6)  аграр хуқуқ;

7)  мехнат хуқуқи;

8)  ижтимоий таъминот хуқуқи;

9)  экологик хуқуқ;

10)  молиявий хуқуқ;

11)  фуқаролик-процессуал хуқуқ;

12)  жиноят-процессуал хуқуқ;

13)  хужалик-процессуал хуқуқ.

 

Конституциявий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят хуқуқи асосий хуқуқ тармоқлари деб хисобланади.

Юқорида санаб утилганларнинг дастлабки унтаси моддий хуқуқ тармоғи булса, кейинги учтаси процессуал хуқуқ тармоқдир.

Хуқуқий  тизимида иккита хуқуқий маконни ажратиб курсатиш мумкин: оммавий хуқуқ ва хусусий хуқуқ. Оммавий хуқуқ давлат билан фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Бу хокимият ва буйсуниш муносабатларидир. Оммавий хуқуқ доирасига конституциявий, маъмурий, жиноят, жиноят-процес­суал, солиқ хуқуқи сохалари киради.

Хусусий хуқуқ ўзаро мажбуриятлар асосида хуқуқларга эга булувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади, бу ерда муносабат иштирокчилари тенгдирлар. Хусусий хуқуқ доирасига фуқаролиқ мехнат ва оила хуқуқи сохалари киради. Хуқуқнинг оммавий ва хусусий хуқуқда булиниши Кадимги Рим хуқуқи давридан буен мавжуд бўлиб, бунга қарийб икки минг йилча бўлган.

Конституциявий  конституциявий тузум асосларини, инсон ва фуқаронинг хуқуқ ва эркинликларини, мамлакатнинг давлат тузилишини, Прези­дент, Олий Мажлис, хукумат, суд тизими, фуқароларнинг узини узи бошқариш органларининг хуқуқий мақомини мустахкамлаб куяди.

Маъмурий хуқуқ давлат бошқаруви, ижроия хокимият сохаси (хукумат фаолияти, ижроия хокимиятнинг бошқа органлари)да юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.      

Фуқаролик хуқуқи мулкий ва у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатлар (исмга эга булиш хуқуқ, шаън ва кадр-қимматни химоя килиш, муаллифлик хуқуқи ва х.к)ни тартибга солувчи хуқуқ сохасидир.

Жиноят хуқуқи ёрдамида давлат кандай ижтимоий хавфли килмишларнинг жиноий эканлигини ва уларни содир этганлик учун кандай жазолар тайинланиши мумкинлигини белгилаб берувчи нормаларни уз ичига олади. Бу нормалар Узбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жамланган.

Ер хуқуқи ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш сохасидаги муносабатларни тартибга солади.

Аграр хучуқ кишлоқ хужалиги махсулотларини етиштириш ва кайта ишлаш сохасидаги муносабатларни тартибга солувчи тармокдир.

Магнат хуқуқи — мехнат муносабатларининг келиб чиқиши, узгариши ва тўхтатилиши шартларини белгиловчи, иш куни ва дам олишнинг давомийлигини, мехнат интизоми, усмирлар, аёлларни мухофаза қилиш кабиларни белгилов­чи хуқуқий нормаларнинг йигиндиси.

Фуқаролик-процессуал хуқуқ нормалари судларнинг фуқаролик оилавий, меҳнат, ер билан бовшқ ва молиявий муносабатлар каби бир қатор муносабатлар соҳасидаги фаолиятини тартибга солади.

Фуқаролик-процессуал хуқуқка ишларнинг хужалик судлари томонидан куриб чиқилиши тартибини бошқарадиган хужаллик-процессуал хуқуқи якин туради.

Жиноят-процессуал хуқуқ  судлов, тергов, прокуратура органларининг жиноят ишларини тергов килиш ва судда куриб чиқиш фаолиятини тартибга солади.

Хуқуқ институти хуқуқ тармоғи таркибидаги маълум муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар йигиндисидир. Хуқуқ тармоғи хуқуқ институтларидан ташкил топтан. Масалан, конституциявий хуқуқ инсон ва фуқаронинг хуқуқлари ва эркинликлари, президентлик, хукумат каби институтларни уз ичига олади. Фуқаролик хуқуқи эса мулк хуқуқи, мажбурият хуқуқи, муаллифлик хуқуқи, мерос хуқуқи каби институтларни камраб олади.

Давлатнинг ички (миллий) хуқуқ тизимидан ташқари, Халқаро хуқуқ тизими Хам мавжуд. Унинг принциплари ва нормалари давлатлар, Халқаро ташкилотлар ва ушбу хуқуқнинг бошқа субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.

Халқаро хуқуқ тизими бир неча тармоклардан ташкил топган бўлиб, мисол тариқасида қуйидагиларни санаб утиш мумкин: халқаро ташкилотлар хуқуқи, Халқаро хавфсизлик хуқуқи, дипломатия ва консуллик хуқуқи, Халқаро денгиз хуқуқи ва бошқалар.

Уз навбатида, халқаро хуқуқ тармоклари институтлардан ташкил топган. Ма­салан, халқаро денгиз хуқуқи худудий хавзалар, очиқ денгиз, курукдик ерлари ва бошқаларни уз ичига олади.

 

ХУҚУҚ  МАНБАЛАРИ  ВА  УЛАРНИНГ  ТУРЛАРИ

 

Хулқ-атвор қоидаси хуқуқий нормага айланиши учун маълум юридик шакл олиши керак. Бундай узгариш давлатнинг хуқуқ ижодкорлиги фаолияти натижасида юзага келади.

Натижада қонун чиқарувчи органнинг иродаси бажарилиши мажбурий бўлган муайян хуқуқий хужжатда уз ифодасини топади.

Хуқуқ манбаи деганда, уни объектив ифодалаш усуллари тушунилади. Хуқуқ манбаларини қуйидаги уч асосий турга булиш қабул қилинган:

1)  хуқуқий одат;

2)  юридик прецедент;

3)  норматив-хуқуқий хужжат.

Хуқуқли одат деб доимий такрорланиши натижасида барқарор хулқ-атвор нормасига айланган ва кейинчалик давлат томонидан тасдикланган хулқ-атвор қоидасига айтилади.

Одат инсоният жамияти ривожланишининг илк боскичларидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи асосий хуқуқ манбаи бўлган. Одат аста-секин норматив хужжат билан сикиб чикарилган ва алмаштирилган. Шундан кейин у хуқуқнинг юридик манбаи булмай долган.

Хозирга вақтда одатнинг аҳамияти катта эмас. У факат қонун етарли булмаган ёки қонуннинг узи одатга хавола киладиган холлардагина сақланиб қолмокда.

Юридик прецедент — хуқуқнинг шундай манбаики, бунда муайян иш буйича чикарилган суд қарори келгусида шундай ишларни ҳал этишда қоидага айланиши мумкин.

Юридик прецедент иш буйича суд ёки маъмурий органнинг қарорига муайян норматив (умуммажбурий) куч беришни билдиради. Бундай қарор келгусида шун­дай ишларни куриб чикдшда мажбурий булади ва шу билан хуқуқий тус олади.

Хуқуқий одат ва юридик прецедент бир катор хорижий мамлакатларнинг хуқуқ тизимида катта аҳамиятга эга, лекин Ўзбекистон Республикасининг хуқуқ тизимида қўлланилмайди.

Суд прецеденти Буюк Британия, AKШ, Канада, Австрияда хуқуқ манбаи хисобланади. Бу мамлакатларнинг ҳаммасида суд хисоботлари чоп этилади. Улардан прецедентлар хақида маълумот олиш мумкин. Албатта, бу мамлакатларнинг ҳар бирида суд прецеденти турлича қўлланилади. Прецедентни хуқуқ манбаи си-фатида тан олиш, қонун булмаган ёки бўлган шароитларда хам судга қонун ижодкорлиги вазифасини бажариш имконини беради.

Норматив хуқуқий хужжат — ваколатли давлат органининг белгиланган тар-тибда қабул килган юридик хужжати бўлиб, умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларини уз ичига олади. Барча норматив хуқуқий хужжатларга қуйидаги белгилар хосдир:

• улар хуқуқий нормаларни белгилаб берадилар, узгартирадилар ёки бекор киладилар;

• уларда белгиланган қоидаларнинг мазмуни баён этилади;

• белгиланган нормаларга умуммажбурий тус беради ёки илгари белгиланган нормаларнинг амадда булишини бекор килади.

Норматив шартнома — хуқуқ манбаининг алохида тури бўлиб, ижтимоий муносабатларни хуқуқий тартибга солишнинг асоси бўлиб хизмат килади. Норма­тив шартномаларда бир канча субъектларнинг иродаси мужассамланади, масалан, халқаро, жамоавий ва бошқа шартномаларнинг субъектлари.

 

НОРМАТИВ-ХУҚУКИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

 

Норматив-хуқуқий хужжатларнинг турлари давлатнинг кайси органлари томонидан қабул килинганлигига хамда уларнинг юридик кучи катта ёки кичиклигига караб фаркланади. Ушбу белгиларга асосан, норматив-хуқуқий хужжатларни қуйидаги турларга булиш мумкин:

1.  Қонун умумхалқ овоз бериши (референдуми) оркали ёки мамлакатнинг олий вакиллик органи (парламент) қабул киладиган норматив-хуқуқий хужжат.

Қонунлар орасида Конституция — давлатнинг асосий қонуни — алохида мавкега эга бўлиб, олий юридик кучга эгадир. Конституция ва конституциявий қонунларни факат парламент қабул килиши мумкин, чунки уларда конституция­вий тузум асослари, инсонлар ва фуқароларнинг асосий хуқуқ ва эркинликлари хамда конституцияга узгартишлар киритиш тартиб-қоидалари белгилаб куйилади.

Конституциявий қонунлар алохида тартибда қабул килинади.

2.  Давлат бошлигининг норматив хужжатлари. Хусусан, бизнинг мамлакати-мизда бу фармон — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига асосан, Президент чиқарадиган норматив-хуқуқий хужжат. Ушбу хужжат Консти­туция ва қонунларга ҳамда Ўзбекистоннинг Халқаро шартномаларига зид келмаслиги керак.

3.  Хукуматнинг қарорлари ва фармойишлари ижро этувчи ҳокимият органининг уз ваколати доирасида чиқарадиган норматив-хуқуқий хужжатларидир. Ушбу хужжатлар Конституция асосида қабул кдшиниб, Ўзбекистон қонунлари ва Президентнинг норматив фармонларини амалга оширишга қаратилган.

4.  Вазирликлар, давлат кумиталари ва идораларининг буйруқ ва йуриқномалари давлат бошқаруви органларининг норматив-хуқуқий хужжатларидир. Улар кон­ституция асосида қабул килиниб, қонунлар, Президентнинг фармонлари ҳамда хукумат қарорларини бажаришга қаратилган.

5. Давлат ҳокимияти махаллий ижроия органларининг қарорлари. Норматив-хуқуқий хужжатлар иерархияси шуни талаб киладики, давлат хокимиятнинг куйи вакиллик органлари қабул килган норматив-хуқуқий хужжатлар юқори турувчи органларнинг норматив-хуқуқий хужжатларига мувофиқ келиши керак. Давлат ҳокимияти ижроия органларининг норматив-хуқуқий хужжатлари эса вакиллик органлари хамда юқори турувчи ижроия органларнинг норматив-хуқуқий хужжатларига мувофиқ келиши зарур.

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИДА  ХУҚУҚ  МАНБАЛАРИ

 

Ўзбекистонда хуқуқ манбалари қуйидагилардан иборат:

1)  халқаро хуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва нормалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

2)   қонунлар;

3)  қонуности хужжатлари.

Халқаро хуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва нормалари Халқаро хуқуқнинг асосий қоидалари бўлиб, уларни Халқаро хуқуқнинг барча субъектлари тан олган ва шу боис бажармасликка йул куйилмайди. Улар ичида давлат суверенитетини хурмат килиш, зурлик ишлатмаслик ёки зурлик ишлатиш билан тахдид килмаслик, давлатнинг худудий яхлитлиги, чегараларининг бузилмаслиги, низоларни тинч йул билан хал этиш, ички иишарга аралашмаслик, халкларнинг тенг хуқуқлилига ва уз такдирини узи белгилаш хуқуқи, инсоннинг хуқуқ; ва эркинликларини хурмат килиш, давлатлар ўртасидаги хамкорлик, халқаро хуқуқ буйича мажбуриятларни виждонан бажариш кабилар булиши мумкин.

Халқаро шартнома Халқаро хуқуқишнг икки ёки бир неча субъекти қабул килган битам бўлиб, хуқуқ ва  мажбуриятларни белгиловчи, узгартирувчи ёки бекор килувчи хужжатдир. Ўзбекистон Республикаси сиёсий, иктисодий, хуқуқий ва махсус масалалар буйича бир неча минг шартнома тузган. 1995 йидда «Ўзбекис­тон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун» қабул килинган. Шуни алохида таъкидлаш лозимки, халқаро шартномаларнинг қоидалари Ўзбекистон қонунларига нисбатан устунликка эга.

Ўзбекистон Республикаси қонунларини қуйидаги гурухларга булиш мумкин:

1)  Асосий қонун — Конституция;

2)  конституциявий қонун;

3)   қонун.

4) Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари.

Қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар орасида Ўзбекистон Республикаси­нинг Конституцияси асосий урин тутади. Ушбу хужжат давлат хокимиятининг ташкил этилишини белгилайди, конституциявий тузум асосларини, инсонлар ва фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини мустахкамлайди. Конституция амалдаги қонунлар учун юридик асосдир. Конституция қоидалари бошқа норматив хужжатларда ривожлантирилади ва аниқлаштирилади. Шуни хам айтиб утиш керакки, Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибида уз конституциясига эга бўлиб, унинг қоидалари Ўзбекистон Конституциясига зид келиши мумкин эмас.

Конституциявий қонунлар Конституцияга узгартиш ва кушимчалар киритувчи қонунлардир. Ушбу хужжат учун Олий Мажлисда оддий қонунларга нисбатан уларни қабул килишнинг мураккаброқ тартиб-қоидалари белгиланган.

Қонунлар, уз навбатида, кодекслаштирилган ва жорий қонунларга булинади. Кодекслаштирилган қонунларга кодекслар киради. Кодекс — мантикий тизимлаштириш хусусиятига эга қонун бўлиб, узида ижтимоий муносабатларнинг маълум бир сохасини батафсил тартибга солувчи нормаларни бирлаштиради. Масалан, Фуқаролик кодекси, Жиноят кодекси, Мехнат кодекси, Солиқ кодекси, Божхона кодекси ва х.к

Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари қонун чиқарувчи (вакиллик) орган томонидан қабул килинади ва бундай қонунлар Корақалпогистоннинг худудида ижро этилиши шарт.

Қонуннинг вақт буйича амал қилишига эътибор қаратиш лозим.

Қонунлар қуйидаги холларда кучга киради:

1)  расман эълон килинганидан ун кун утгач;

2)  қонунда ёки уни амалга киритиш тўғрисида махсус хужжатда курсатилган вақтдан бошлаб.

Қонунлар қуйидаги холларда уз кучини йукотади:

1)  қонуннинг узида курсатилган муддат тугаган булса;                   

2)  ушбу қонун бекор килиниши натижасида (ижтимоий муносабатларнинг шу соҳасини тартибга солувчи янги қонун қабул килиниши муносабати билан).

Қонун замонда амал килади. Бунинг маъноси шуки, қонун оркага кайтиш кучига эга.

Умумий қоидага кура, қонунлар оркага кайтиш кучига эга эмас. Ўзбекистонда жиноят ёки маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи қонунлар оркага кайтиш кучига эга.

Қонун маконда амал килади. Гап шундаки, қонунлар мамлакатнинг барча худудларида амал килади. Давлат худудига унинг суверенитети остида бўлган худуд киради. Ушбу худудга куруклик ички сувлар ва худудий денгиз хавзалари, ушбу худудлар устидаги хаво бушлиги ва давлат чегараси доирасидаги ер ости бойликлари киради.

Қоракалпогистон қонунлари унинг худудидагина амал қилади.

Қонун шахсларга нисбатан амал килади.

Одатда қонунлар ушбу худуддаги барча субъектлар, яъни фуқаролар, юридик шахслар, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун маж-бурийдир.

Хуқуқ нормалари талабларининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хо-рижликлар ва фуқаролиги булмаган шахслар учун мажбурийлиги хуқуқнинг уму­мий принципи хисобланади. Лекин истиснолар ҳам мавжуд. Масалан, «Харбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуннинг талаблари фақат Ўзбекис­тон фуқароларига тегишлидир. «Референдум тўғрисида»ги қонунга биноан референдумда фақат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари қатнашиши мумкин.

Бундан ташкари, амалдаги қонунлар ва Ўзбекистоннинг Халқаро шартномаларига мувофиқ, дипломатик дахлсизлик хуқуқидан фойдаланувчи хорижий фуқаролар ҳам бундан мустасно. Элчилар хуқуқбузарликлар содир этган ҳолларда, уларга нисбатан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс амал килмайди.

Қонун ости хужжатлари қонунлар асосида қабул килинган норматив-хуқуқий хужжатлардир. Уларга қуйидагилар киради:

1)  Президент фармонлари;

2)  хукумат қарорлари;

3)  бошқа ижроия ҳокимият органларининг хужжатлари;

4)  жойлардаги ижроия органларнинг норматив хужжатлари.

Ушбу қонун ости хужжатлари тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг фармонлари алохдаа урин тутади, чунки уларни давлат бошлиш чиқаради. Ушбу фармонлар норматив хусусиятга эга булиши мумкин. Президент фармонла­ри Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига зид келиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Вазирлар Мащамасининг қарорлари хужалик ва маданий курилишнинг энг мухим масалалари буйича қабул килинади. Улар одатда умумий хусуси­ятга ва хуқуқ нормаларига эга бўлиб, хуқуқ манбалари ҳисобланади.

Айрим ҳолларда ижро этувчи ҳокимият органларининг хужжатлари ушбу орган-лар тизимидан ташқарида вужудга келувчи ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Бундай ваколатлар Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа ташкилотларда айниқса каттадир.

Ўзбекистонда вазирликлар ҳамда ташкилотларнинг фуқароларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор норматив хужжатларни кайд этиш давлат тизими жорий этилган. Ушбу вазифа Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган.

 

ҲУКУКИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ

 

Хуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар хуқуқий муносабатлар хусусиятига эга булади. Уларнинг вужудга келшяи учун юридик факт ходиса (масалан, инсоннинг тугилиши ёки улиши, ёжин) ёки харакат (масалан, хуқуқбузарлик) мавжуд булиши лозим.

Хуқуқий муносабатлар деганда, унинг иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган ва хуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабат тушунилади.

Хуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши учун учта омил булиши зарур:

1)  хуқуқ нормалари;                                                                                    

2)  субъектив хуқуқ ва мажбуриятлар;

3)  юридик факт.

Факат биргаликдагина улар хуқуқий муносабатларни юзага келтиради.

Хукуқий муносабат — унинг иштирокчилари ўртасидаги хакикда юридик ало-калар бўлиб, уларнинг ўзаро хуқуқ ва мажбуриятларида намоён булади.

Хуқуқий муносабат, тузилишига кура, объект, субъект ва мазмун каби эле-ментлардан иборат.

Хуқуқий муносабат иштирокчиларининг харакати нимага қаратилган булса, шу нарса ушбу хуқуқий муносабатларнинг объекты хисобланади. Масалан, харидор сотиб олаётган молини олиш хуқуқига эга, лекин харид учун пул тулашга мажбур. Сотувчи эса ушбу мол учун хақ олиш хуқуқига ва харидорга олди-сотди талабларига мос келадиган товарни бериш мажбуриятига эга. Сотилаётган ва сотиб олинаётган мол-мулк хуқуқий муносабатнинг объекты хисобланади. Хуқуқ ва мажбуриятнинг узвий алокадорлиги жуда куп хуқуқий муносабатлар учун хосдир.

Хуқуқий муносабатларнинг иштирокчилари, яъни хуқуқ ва мажбурият эгалари ушбу хуқуқий муносабатларнинг субъектлари хисобланади. Чунончи, қуйидагилар субъектлар булиши мумкин:

1)  ўзаро муносабатга киришган фуқаролар;

2)  давлат органлари ва муносабатга киришган фуқаролар;

3)  ташкилотлар ва муносабатга киришган фуқаролар;

4)  ўзаро муносабатга киришган ташкилотлар;

5) давлат органлари ва муносабатга киришган ташкилотлар.

Хуқуқий муносабат субъектлари, авваламбор, жисмоний ва юридик шахслардир.

Жисмоний шахслар — ушбу давлат фуқаролари, бошқа давлат фуқаролари (ажнабийлар) ва фуқаролиги йуқ шахслар (апатридлар).

Юридик шахслар — ташкилотлар, муассасалар, давлат органлари, давлат, фуқароларнинг узини узи бошқариш органлари.

Хуқуқий муносабатларнинг мазмунини субъектларнинг уз хуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш буйича реал ҳаракатлари ташкил этади. Масалан, олди-сотди буйича хуқуқий муносабат мазмунини сотувчининг хоридорга нарсани хакикатан бериши ва бунинг учун харидорнинг сотувчига хақ тулаши ташкил этади. Ушбу хуқуқий муносабатлар мазмунига ўзаро даъволар қилиш ва уларни қондириш юзасидан амалга оширилган харакатлар (масалан, буюмнинг сифати, улчами ва тулов муддати буйича даъволар) хам киради.

Шундай килиб, хуқуқий муносабатлар субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг юридик шакли бўлиб, унинг ёрдамида давлат қонун талабларига биноан ижтимоий муносабат иштирокчилари хулқ-атворини меъёрлаб беради.

Хуқуқий муносабатларда иштирок этиш учун субъектлар катор юридик хусу-сиятларга эга булиши лозим. Гап, биринчи навбатда, хуқуқий лаёкат ва муомала лаёкати туБрисида бормокда.

Хуқуқ лаёқати хуқуқларга эга була олиш ва юридик мажбуриятларни зиммага олиш қобилиятидир.

Муомала лаёқати эса уз харакатлари асосида хуқуқларни амалга ошириш ва юридик мажбуриятларни бажариш қобилиятидир.

Юридик шахсларга тегишли бўлган хуқуқий лаёқат ва муомала лаёкати бир вақтда вужудга келади хамда ушбу шахслар уз фаолиятини бошлаган пайтдан бошлаб пайдо булади.

Жисмоний шахсларнинг хуқуқий лаёкати инсон тугилганда бошланиб, унинг вафотидан сунг тўхтайди. Муомала лаёкати эса ёш ва рухий саломатлик билан боғлиқ. Ўзбекистон қонунларига биноан, тулиқ муомала лаёқати фуқаро 18 ёшга тулганидан сунг бошланади. Лекин ушбу қоидадан истиснолар хам мавжуд. Маса­лан, шахс жиноий жавобгарликка 16 ёщдан, айрим жиноятлар учун 14 ёшдан тортилиши мумкин. Бошқа бир мисол: Оила кодекси айрим холларда 18 ёшга тулмасдан туриб никохдан утишга рухсат беради. Бундай фуқаро никохдан утган вақтдан бошлаб тулиқ муомала лаёқатига эга булади.

Хар бир инсон хуқуқий муносабатларга узининг қандайдир сиёсий, моддий, маънавий ва бошқа ижтимоий манфаатлари ва эхтиёжларини амалда қондириш учун киришади. Ушбу мақсадга субъектив хуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларни амалга оширишга каратилган юридик ҳаракатлар ёрдамида эришилади. Буларнинг ҳаммаси жисмоний ёки юридик шахс кутган муайян натижаларга олиб келади.

Юридик фактлар узига хос ҳаётий ҳолатлар бўлиб, қонун ва хуқуқий нормалар уларни юридик оқибатларнинг вужудга келиши, узгариши ёки бекор килиниши билан боглайди.

Хар бир юрист амалий фаолиятининг бош вазифаларидан бири юридик фактларни аниқлаш ёки тасдиқлашдир. Бусиз қонунларни тўғри куллаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг хуқуқларини химоя килиш, низоларни хал этиш, қонунбузарлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш мумкин эмас.

Юридик фактларни, инсонларнинг хохиш-иродасига кура, ходисалар ва харакатларга булиш мумкин.

Ходисалар инсоннинг хохиш-иродасига боглиқ булмаган ҳолда вужудга кела­ди. Масалан, табиий офатлар, боланинг туғилиши, унинг муайян ёшга етиши, инсоннинг вафот этиши, муддатнинг утиши ва х.к Айтайлик, инсоннинг вафот этиши мероснинг очилишини вужудга келтиради ҳамда хуқуқий лаёқатни тугатади. Мол-мулкнинг нобуд булишига олиб келадиган, ёнгин, сув тошкини — мол-мулк суғурта килинган булса — суғурта пулини тулаш учун асос булади.

Харакатлар инсоннинг хохднн-иродаси асосида вужудга келадиган юридик хужжатлардир. Улар хуқуқий нормаларга амал килиш муносабатига кура, ҳуқуқий ва ууцуқца зид харакатларга булинади.

Амалдаги қонунчилик нормалари асосида вужудга келадиган хамда шу нормалар билан тартибга солинадиган харакатлар хуқуқий, худуда мувофиқ харакатлар деб аталади.

Хуқуққа зид харакатлар — қонун ёки хуқуқий нормага зид бўлган харакатдир. Улар хуқуқда хилоф хатти-харакат деб хам аталади. Баъзи холларда қонун харакат-сизликни хам хуқуқда зид хатти-харакат сифатида эътироф этади. Масалан, бир кема капитанининг халокатга учраган бошқа кемага ёрдам бермаслиги ёки ёрдамга мухтож одамни унинг хаётига реал хавф тугилган пайтда ёрдамсиз қолдириш каби харакатсизлик ҳоллари хуқуқ нормасига зид бўлган килмишлар хисобланади.

 

ХУҚУҚБУЗАРЛИК, УНИНГ БЕЛГИЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

 

Хуқуқбузарлик деганда, жамият учун хавфли бўлган килмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) тушунилади. Бундай килмиш қонун билан муҳофаза килинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки зарар етказиш хавфини тувдириши мумкин.

Хуқуқбузарликнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

1)  ижтимоий хавфлилик;

2)  хуқуқда зидлик;

3)   айблилик;

4)  жазоланиш.

Ижтимоий хавфлилик шундан иборатки, бунда хуқуқбузарлик жамиятнинг қадриятларига тажовуз килади, хусусий ва ижтимоий манфаатларни поймол эта­ди. Ҳукукбузарликнинг зарарлиги ёки хавфлилиги шундан иборатки, у жамият хаётининг маромига салбий таъсир этади.

Хуқуқи  зидлик хуқуқбузарликнинг иккинчи белгиси. Бу уринда гап киш­миш оқибатида қонуннинг, муайян хуқуқий норманинг бузилиши тўғрисида бормокда. Бошқача айтганда, хуқуқбузар қонунда ёки хуқуқ нормасида белгилаб куйилган такикни бузади. Агар бундай такиқ булмаса, хуқуқбузарлик ҳам булмайди. Қонун кенгайтирилган ҳолда ёки аналогия буйича талкин этилиши мумкин эмас.

Айблилик — хуқуқбузарликнинг учинчи белгиси. Хуқуқ нормасини юридик жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган шахс бузади ва шахс бу харакат-ни каеддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида содир этади.

Айб шахснинг узи содир этган хуқуқда хилоф ҳаракатига ва унинг за-рарли оқибатларига рухий муносабати. Қарийб ҳар доим инсон олдида хуқуқда мос ёки хуқуқда зид тарзда харакат қилишни танлаш имкони булади. Агар у иккинчи йулни танласа, хуқуқда хилоф килмишни айбли тарзда содир этган, деб хисобланади.

Балогат ёшига етмаганлар ёки акди норасо деб топилган шахслар содир этган килмиш (хуқуқда зид булса хам) хуқуқбузарлик булмайди. Бахтсиз ходиса, тасодиф натижасида, бирон кимсага айбсиз зарар етказиш ходисаси ҳам хуқуқбузарлик эмас.

Хуқуқбузарликнинг туртинчи белгиси — жазоланиш. Бу маълум хуқуқбузарлик учун уни содир этган шахснинг ваколатли давлат органи томонидан жавобгарликка тортилишини билдиради. Бу жавобгарлик хуқуқий норманинг санкциясида ифодаланади.

Баъзи холларда шахс қонунга биноан жавобгарликдан озод этилиши хам мумкин. Лекин буни хам ваколатли давлат органи амалга оширади.

Хуқуқбузарликлар қонунчиликнинг кайси сохасига тегишлилигига караб, бир канча турларга булинади. Хуқуқбузарликнинг қуйидаги турларини келтириш мум­кин:

1)  фуқаролик-хуқуқий (мажбуриятни бажармаслик, моддий зарар етказиш);

2)  маъмурий (майда безорилик, йулларда харакатланиш қоидаларини бузиш ва ҳ.к);

3)  интизомий (ишга келмаслик, кеч крлиш);

4)  жиноий, яъни жиноятлар (одам улдириш, угрилик,  милиция ходимига каршилик курсатиш ва бошқалар).

Хуқуқбузарликнинг турига караб давлат мажбурлов чоралари хам узгариб туради. Уларнинг энг огарлари жиноят содир этилганда қўлланилади.

 

ЮРИДИК  ЖАВОБГАРЛИК, УНИНГ АСОСЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

 

Юридик жавобгарлик, ижтимоий жавобгарликнинг бошқа шаклларидан фаркди равищда, доимо хуқуқ нормаларига асосланади ва давлат мажбурлов нормалари билан боюшқ булади.

Юридик жавобгарлик — хуқуқбузарнинг хуқуқ нормаларига асосланган ва хуқуқбузарлик фактидан келиб чиқадиган килмиши учун жавоб бериш ва давлат мажбурлов чоралари шаклидаги нохуш оқибатларига чидаш мажбурияти ҳамда шундай оқибатларга ҳакикатан дучор булишидир.

Юридик жавобгарлик белгилари қуйидагилардан иборат:

1)  давлат мажбурлов чоралари билан узвий алокадорлик;

2)  фактик асос — хуқуқбузарлик;

3)  юридик асос — юридик жавобгарликнинг хуқуқий тартибга солинганлиги;

4)  давлат қоралови билан богликдик;

5)  хуқуқбузар хуқуқларини чеклаш билан боглиқ салбий оқибатлар;

6) хуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан жазо куллаш;

7)   хуқуқий принципларга асосланганлик (қонунийлик,  индивидуаллаштириш, табакалашганлик ва бошқалар).

Юридик жавобгарликнинг асоси хуқуқбузарлик, яъни хуқуқ нормаларини бузувчи муайян ҳаракат ёки харакатсизликдир.

Хуқуқбузарликнинг ҳар хил турлари турли хил юридик жавобгарликка олиб келади. Масалан, фуқаролик хуқуқбузарлиги (мажбуриятни бажармаслик) — фуқаровий-хуқуқий жавобгарликка (зарарни қоплаш, неустойкани тулатишга), маъ­мурий хуқуқбузарлик (йулларда харакатланиш қоидаларини бузганлик) — маъму­рий жавобгарликка (жарима, транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан махрум этишга) олиб келади. Жиноий хуқуқбузарлик, яъни жиноят эса жиноий жавоб­гарликка олиб келади (унга нисбатан озодликдан махрум этишгача бўлган жазо қўлланиши мумкин).

Юридик жавобгарлик икки асосий шаклда — суд тартибида ва маъмурий тартибда амалга оширилади.

Жиноий жавобгарликни амалга оширишнинг суд тартиби хуқуқбузарга нис-батан факат ваколатли давлат органи номи билан суд томонидан жазо қўлланилишини билдиради. Ушбу суд тартиби фуқаровий-хуқуқий жавобгарлик учун хос, жиноий жавобгарлик учун эса мажбурийдир.

Маъмурий тартиб-қоида шундан иборатки, мажбурлов чораси ваколатли ман-сабдор шахс (ёншндан сақлаш инспектори, ички ишлар органи бошлиги) ёки орган (судья) томонидан белгиланади. Мажбурлов чорларини давлат номидан куллайдиган суддан фаркди равишда, ваколатли орган ёки шахс уз номидан маъмурий тартибдаги мажбурлов чораларини куллаши мумкин. Юридик жавобгар­ликни амалга оширишнинг бу икки асосий шаклидан ташкари, интизомий тарти­би хам мавжуд.

Интизомий тартиб мехнат, хизмат ва харбий мажбуриятларни бузганлик учун вужудга келади ва бошликнинг уз кули остида ишлайдиган ходимга нисбатан интизомий чоралар куришида ифодаланади (хайфсан, каттиқ хайфсан, лавозимини пасайтириш ва х.к)

Юридик жавобгарликнинг икки тури фаркланади:

1)  жарима ёки жазо;

2)  хуқуқи тикловчи жавобгарлиқ

Жарима жазоси маъмурий ёки интизомий хато жиноятлар учун қўлланилади. Жавобгарликнинг ушбу турига хос хусусият шундан иборатки, у факат процессуал шаклда амалга оширилади хамда тегишли ваколатларга эга давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг хужжатлари билан белгиланади.

Жарима ёки жазо жавобгарлигига жиноий, маъмурий ва интизомий жавоб­гарлик киради.

Жиноий жавобгарлик жиноят содир этилганда юзага келади. Жиноий жавоб-гарликка давлат мажбурлов чораларининг энг каттиқ турлари киради. Уни амалга ошириш жиноят, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия қонунлари билан тартибга солинган. Аввало муайян кишига нисбатан жиноят факти буйича жиноят иши кузгатилади, сунгра ушбу ишга дахлдор далиллар тупланади ва текширилади. Жи­ноят-процессуал қонунлар айбланувчининг ва жиноят процесси бошқа иштирок-чиларининг хуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, мансабдор шахслар ва давлат органларининг мазкур иш буйича ваколатларини белгилаб беради.

Тергов тугагач, жиноят иши суд мажлисида мухокама қилинади. Ҳеч ким суд хукмисиз ва қонунга хилоф равишда жиноят содир этганликда айбланиши ва жиноий жазога тортилиши мумкин эмас.

Маъмурий жавабгарлик маъмурий хуқуқбузарлик содир этилганда юзага кела­ди. Аввало маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади. Ундан кейин ишни тегишли ваколати бор орган ёки мансабдор шахс куриб чикади, маъмурий ишлар очиқ мухокама килинади, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс таклиф этилади.

Интизомий жавобгарлик мехнат, укиш, хизмат ва ҳарбий интизом бузилган вақтда юзага келади. Мехнат интизомини бузган ишчи ва хизматчилар корхона, ташкилот, муассаса маъмурияти томонидан жавобгарликка тортиладилар, фуқароавиацияси, темир йул транспорти ходимлари хамда судьялар ва баъзи бир мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масалалар эса махсус интизомий комиссиялар томонидан куриб чиқиб, хал этилади.

Хуқуқни тиклаш жавобгарлиги нохақ бузилган хуқуқларни тиклаш, бажарил-маган мажбуриятларни мажбурлаб бажартиришдан иборат. Ушбу жавобгарликнинг хусусияти шундан иборатки, хуқуқни бузган шахс давлат органларининг аралашувисиз, бузилган хуқуқ«ларини узи тиклаши мумкин. Унга нисбатан жарима ва бошқа мажбурлов чоралари шаклидаги кушимча жазо чоралари қўлланиши мум­кин.

 

 

Табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обру-эътибори унинг Конституциям хисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат,

миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир.

И. А. Каримов