4-§ Модель аа моделлаштириш. Модель турлари

 

Модель (лат. modulus — ўлчов, меъёр) — бирор объект ёки объектлар тизимининг образи ёки намунасидир.

Масалан, Ернинг модели — глобус, осмон ва ундаги юлдузлар модели — планетарий экране, паспортдаги суратни шу паспорт эгасининг модели дейиш мумкин.

Инсониятни фаровон хаёт шарт-шароитларини яратиш, табиий офатларни олдиндан аниқлаш муаммолари қадимдан қизиктириб келган. Бунинг учун хам инсоният ташқи дунёнинг турли ходисаларини ўрганиши табиий холдир.

Аниқ фан сохаси мутахассислари у ёки бу жараённинг фақат уларни қизиқтирган хоссаларинигина ўрганади, Масалан, геологлар Ернинг ривожланиш тарихини, яъни қачон, қаерда ва қандай хайвонлар яшаганлиги, ўсимликлар ўсганлиги, иқлим қандай ўзгарганлигини ўрганади. Бу уларга фойдали қазилма  конларини топишларида ёрдам беради. Лекин улар Ерда кишилик жамиятининг ривожланиш тарихини ўрганишмайди — бу билан тарихчилар шуғулланади,

Атрофимиздаги дунёни ўрганиш натижасида ноаниқ ва тўлик бўлмаган маълумотлар олиниши мумкин. Лекин бу коинотга учиш, атом ядросининг сирини аниқлаш, жамиятнинг ривожланиш қонунларини эгаллаш ва бошқаларга халақит этмайди. Улар асосида ўрга- нилаётган ходиса ва жараённинг модели яратилади. Модель уларнинг хусусиятларини мумкин кадар тўларок акслантириши зарур.

Моделнинг тақрибийлик характери турли кўринишда намоён бўлиши мумкин. Масалан, тажриба ўтказиш мобайнида фойдаланиладиган асбобларнинг аниқлиги олинаётган натижанинг аниқлигига таъсир этади.

Моделлаштириш — билиш объектлари (физик ходиса ва жараёнлар) ни уларнинг моделлари ёрдамида тадқиқ қилиш мавжуд предмет ва ходисаларнинг моделларини ясаш ва ўрганишдир.

Моделлаш услубидан хозирги замон фанида кенг фойдаланилмокда. У илмий тадқиқот жараёнини енгиллаштиради, баъзи холларда эса мураккаб объектларни ўрганишнинг ягона воситасига айланади. Мавхум объект, олисда жойлашган объектлар, жуда кичик хажмдаги объектларни ўрганишда моделлаштиришнинг ахамияти катта. Моделлаштириш услубидан физика, астрономия, биология, иқтисод фанларида объектнинг фақат маълум хусусият ва муносабатларини аниқлашда хам фойдаланилади.

Моделларни танлаш воситаларига караб уни уч гурухга ажратиш мумкин. Булар абстракт, физик ва биологик гурухлар.

Абстракт моделлар қаторига математик, математик-мантикий ва шу каби моделлар киради. Физик моделлар қаторига кичиклаштирилган макетлар, турли асбоб ва қурилмалар, тренажёрлар ва шу кабилар киритилади,

Моделларнинг мазмуни билан қискача танишиб чиқамиз.

 1. Физик модель. Текширилаётган жараённинг табиати ва гeoметрик тузилиши асл нусхадагидек, аммо ундан миқдор (ўлчами, тезлиги, кўлами) жихатидан фарқ қиладиган моделлар, масалан, самолёт, кема, автомобиль, поезд, ГЭС ва бошқаларнинг моделлари физик моделга мисол бўлади.

2. Математик моделлар тирик организмларнинг тузилиши, ўзаро алоқаси, вазифасига оид қонуниятларнинг математик ва мантикий-математик тавсифидан иборат бўлиб, тажриба маълумотларига кўра ёки мантиқий асосда тузилади, сўнгра тажриба йўли билан текшириб кўрилади.

Биологик ходисаларнинг математик моделларини компьютерда ўрганиш текширилаётган биологик жараённинг ўзгариш характерини олдиндан билиш имконини беради. Шуни таъкидлаш керакки, бундай жараёнларни тажриба йўли билан ташкил қилиш ва ўтказиш баъзан жуда кийин кечади. Математик ва математикмантикий моделнинг яратилиши, такомиллашиши ва улардан фойдаланиш математик хамда назарий биологиянинг ривожланишига қулай шароит туғдиради.

3. Биологии модель турли тирик объектлар ва уларнинг қисмлари — молекула, хужайра, организм ва шу кабиларга хос биологик тузилиш, функция ва жараёнларни моделлашда қулланилади. Биологияда, асосан, уч хил моделдан фойдаланилади. Улар биологик, физик ва математик моделлардир.

Биологик модель — одам ва хайвонларда учрайдиган маълум бир холат ёки касалликни лабораторияда хайвонларда синаб кўриш имконини беради. Бунда шу холат ёки касалликнинг келиб чиқиш механизмы, кечиши, оқибати кабилар тажриба асосида ўрганила- ди. Биологик моделда хар хил усуллар: генетик аппаратга таъсир қилиш, микроблар юқтириш, баъзи органларни олиб ташлаш ёки улар фаолияти махсули бўлган гармонларни киритиш ва бошқа усуллар қулланилади. Бундай моделларда генетика, физиология, фармокология сохасидаги билимлар тадқиқ қилинади.

4. Физик-кимёвий моделлар биологик тузилиш, функция ёки жараёнларни физик ёки кимёвий воситалар билан қайтадан хосил қилищдир.

5. Иқтисодий моделлар тахминан XVIII асрдан қўлланила бошланди. Ф.Кэненинг „Иктисодий жадваллар "ида биринчи марта бутун ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг шаклланишини кўрсатишга харакат қилинган.

Иктисодий тизимларнинг турли фаолият йўналишларини ўрганиш учун хар хил моделлардан фойдаланилади. Иктисодий тараққиётнинг энг умумий қонуниятлари халқ хўжалиги моделлари ёрдамида текширилади. Турли мураккаб кўрсаткичлар, жумладан, миллий даромад, иш билан бандлик, истеъмол, жамғармалар, инвестиция кўрсаткичларининг динамикаси ва нисбатини тахлил қилиш, уни олдиндан айтиб бериш учун катта иктисодий моделлар қулланилади. Аниқ, хўжалик вазиятларини текширишда кичик иқтисодий тизимлардан, мураккаб иктисодий тизимларни текширишда, асосан, математик моделлардан фойдаланилади.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Модель деганда нимани тушунасиз?

2. Модель ходиса ва жараённи қандаи акслантириши керак?

3. Моделнинг такрибийлик характери кандай куринишларда намоён булади?

4. Моделлаштириш услубларидан қаерда фойдаланилади?

5. Моделлаштириш  қандай обьектларни ўрганишда, айниқса, мухим?

б. Моделларни қандай турларга ажратиш мумкин?

7. Абстракт ва физик моделларнинг фарқи нимада?

 8. Биологик модель деганда нимани тушунасиз?

9. Иқтисодии модель деганда нимани тушунасиз?

 

5-§ Математик моделлаштириш ва унинг босқичлари

 

Математик моделлаштириш аниқ фанлардаги турли амалий масалаларни ечишда муваффақият билан қулланиб келинмоқда. Математик моделлаштириш услуби масалани характерлайдиган у ёки бу катталикни микдор жихатдан ифодалаш, сўнгра боғликлигини ўрганиш имкониятини беради.

Услуб асосида математик модель тушунчаси ётади.

            Математик модель деб ўрганилаётган объектни математик формула ёки алгоритм кўринишида ифодаланган характеристикалари орасидаги функционал боғланишга айтилади.

Компьютер ихтиро этилганидан сўнг математик моделлашнинг ахамияти кескин ошди. Мураккаб техник, иқтисодий ва ижтимоий тизимларни яратиш, сўнгра уларни компьютерлар ёрдамида татбиқ, этишнинг хақиқий имконияти пайдо бўлди. Эндиликда объект, яъни хақиқий тизим устида эмас, балки уни алмаштирувчи математик модель устида тажриба ўтказила бошланди.

Космик кемаларнинг харакат траекторияси, мураккаб мухандислик иншоотларини яратиш, транспорт магистралларини лойихалаш, иқтисодни ривожлантириш ва бошқалар билан боғлиқ бўлган улкан хисоблашларнинг компьютерда бажарилиши математик моделлаш услубининг самарадорлигини тасдиқлайди.

Одатда, математик модель устида хисоблаш тажрибасини ўтказиш хқиқий объектни тажрибада тадқиқ, этиш мумкин бўлмаган ёки иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган холларда ўтказилади. Бундай хисоблаш тажрибасининг натижалари хақиқий объект устида олиб бориладиган тажрибага қараганда жуда аниқ эмаслигини хам хисобга олиш керак. Лекин шундай мисолларни келтириш мумкинки, компьютерда ўтказилган хисоблаш тажрибаси ўрганилаётган жараён ёки ходиса хакидаги ишончли ахборотнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади. Масалан, фақат математик моделлаштириш ва компьютерда хисоблаш тажрибасини ўтказиш йўли билан ядровой урушнинг иқлимга таъсири оқибатларини олдиндан айтиб бериш мумкин. Компьютер ядро қуролли урушда мутлоқ, ютиб бўлмаслигини кўрсатади. Компьютерли тажриба Ер юзида бундай уруш оқибатида экологик ўзгаришлар, яъни хароратнинг кескин ўзгариши, атмосферанинг чангланиши, кутблардаги музликларнинг эриши рўй бериши, хатто ер ўз ўкидан чиқиб кетиши мумкинлигини курсатади.

Математик моделлашда берилган физик жараёнларнинг математик ифодалари моделлаштирилади. Математик модель ташқи дунёнинг математик белгилар билан ифодаланган қандайдир ходисалари синфининг такрибий тавсифидир. Математик модель таш қи дунёни билиш, шунингдек, олдиндан айтиб бериш ва бошқаришнинг кучли услуби хисобланади.

Математик моделни тахлил қилиш ўрганилаётган ходисанинг мохиятига сингиш имкониятини беради. Ходисаларни математик модель ёрдамида ўрганиш тўрт босқичда ама

лга оширилади.

Биринчи босқич — моделнинг асосий объектларини боғловчи

қонунларни ифодалаш.

Иккинчи босқич — моделдаги математик масалаларни текшириш.

Учинчи босқич — моделнинг кабул килинган амалиёт мезонларини каноатлантиришини аниклаш. Бошкача айтганда, моделдан олинган назарий натижалар билан олинган объектни кузатиш натижалари мос келиши масаласини аниклаш.

Туртинчи босқич —ўурганилаётган ходиса хақидаги маълумотларни жамлаш оркали моделнинг навбатдаги тахлилини ўтказиш ва уни ривожлантириш, аниклаштириш.

Шундай килиб, моделлаштиришнинг асосий мазмунини объектни дастлабки урганиш асосида моделни тажриба оркали ва (ёки) назарий тахлил килиш, натижаларни объект хакидаги маъ лумотлар билан таккослаш, моделни тузатиш (такомиллаштириш) ва шу кабилар ташкил этади.

Математик модель тузиш учун, дастлаб масала расмийлаштирилади. Масала мазмунига мос холда зарур белгилар киритилади. Сунгра катталиклар орасида формула ёки алгоритм куринишида ёзилган функционал богланиш хосил килинади.

Айтиб утилганларни аник мисолда куриб чикамиз.

Ўйлаган сонни топиш масаласи (математик фокус). Талабаларга ихтиёрий сонни уйлаш ва у билан куйидаги амалларни бажариш талаб этилади:

1. Уйланган сон бешга купайтирилсин.

2. Купайтмага бугунги санага мос сон (ёки ихтиёрий бошқа сон) кўшилсин.

3. Ҳосил булган йиғинди иккилантирилсин.

 4. Натижага жорий йил сони қўшилсин.

Олиб борувчи бироз вактдан сунг талаба уйлаган сонни топиши мумкинлигини таъкидлайди.

Равшанки, талаба уйлаган сон математик фокусга мос модель ёрдамида аникланади.

Масалани расмийлаштирамиз: Х — укувчи уйлаган сон, У— хисоблаш натижаси, N — сана, М — жорой йил.

Демак, олиб борувчининг курсатмалари:

 

 

 

 

формула оркали ифодаланади.

Ушбу формула масаланинг (математик фокуснинг) математик модели булиб физмат килади ва Х узгарувчига нисбатан чизикли тенгламани ифодалайди.

Тенгламани ечамиз:

 

 

 

//

Ушбу формула ўйланган сонни топиш алгоритмини кўрсатади.

 

 

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Математик модель деганда нимани тушунасиз?

 2. Математик модель қайси сохада кўлланилади?

3. Математик моделнинг самарадорлигини нима тасдиқлайди?

 4. Математик моделлашда нима моделлаштирилади?

5. Математик моделни тахлил килиш нималарга олиб келиши мумкин?

6. Ҳодисаларни математик модель орқали ўрганиш неча босқичда амалга оширилади? Босқичларни санаб ўтинг.

 

6-§ Компюьютерда  моделлаштириш ва унинг моҳияти

 

Маълумотлар омборини лойихалаш ва яратишдан олдин шу маълумотлар омборига жойлаштириладиган ахборотларнинг умумий тузилиши хақида тасаввурга эга бўлиш лозим. Маълумотлар омборидан керакли саволларга жавоб олиш ва маълумотларга турли ўзгартиришлар киритиш учун хам унинг умумий тузилишини билиш мақсадга мувофиқ. Чунки маълумотлар омборида қандай маълумотлар борлигини билсангизгина, уларга мос саволларни қўя оласиз. Бир ахборотни турли хил воситалар орқали ва турли

шаклларда ифодалаш мумкин.

 Ахборотларни ифодаловчи воситалар мажмуини маьлумотлар модели деб аталади.

Албатта, турли одамлар ташқи дунёни турлича талқин қиладилар ва улар хақида турлича билимга эга бўлади. Бунинг учун хам хақиқий дунё ва ундаги ходисаларни англашда турлича моделлардан фойдаланилади. Моделлаштириш ёки моделлашнинг расмий

муаммоларини ўрганадиган ва тадқиқ этадиган яхлит назария мавжуд (бундай назариялар олий ўқув юртларида ўрганилади).

Ҳозирги кунда компьютерда моделлаштириш технологияси мавжуд бўлиб; унинг мақсади атрофимизни ўраб турган табиат, унда рўй берадиган ходиса, воқеаларни ва жамиятдаги ўзгаришларни англаш, тушуниб етиш жараёнини замонавий усуллар воситасида тезлаштиришдир. Компьютерда моделлаштириш технологиясини ўзлаштириш компьютер тизимларини (воситачи қурилма сифатида) яхши билишни ва унда моделлаш технологияларини ишлата олишни талаб қилади.

Компьютерда моделлаштириш технологиясининг умумий кўриниши 13- расмда кўрсатилган.

Компьютерда дастурлаш тилларидан фойдаланиш математик моделлаштириш усулида жиддий бурилиш ясади. ХХ аср охирларида яратилган юқори қувватли Pentium процессорли компьютерларда ўрганилаётган жараёнлар моделларининг турли хил кўринишларини (график, диаграмма, аннимация, мультипликация ва х.к.) компьютер экранида хосил килиш мумкин. Экрандаги моделни (масалан, расм эскизини) турли хил даражада (текислик, фазо бўйича) харакатга келтириш имкониятлари мавжуд.

Экранда хосил қилинган моделни компьютер хотирасида файл кўринишида сақлаш ва ундан бир неча марта фойдаланиш мумкин.

Умуман олганда, компьютерли моделлаштиришнинг методологиясида қуйидаги йўналишларни ажратиш мумкин:

1. Геометрик йўналишдаги тажрибаларни ташкиллаштириш координаталар текислигида амалга оширилади. Компьютер геометрик объектларнинг хоссаларини ўрганиш ва математик фаразларни текширишда моделларни қуриш ва уларни тадқиқ этиш воситаси сифатида ишлатилади.

2. Иккинчи йўналиш турли хил харакатларни моделлаштириш билан боғлиқ. Компьютер моделлари орқали турли хил харакатли масалаларни ечиш мумкин. Бу рўй берадиган жараёнларнинг мохиятини чуқурроқ, ва кенгроқ хис қилишга, олинган натижалар- ни хақиқий бахолаш ва компьютерда моделлаштириш имкониятлари хақидаги тасаввурларнинг кенгайишига олиб келади.

3. Учинчи йўналиш — компьютер экранида функция графикларини моделлаштириш — касбий компьютер тизимларида кенг кўлланилади. Масалан, Logo дастури функция графиклари, тенглама ва тенгламалар тизимини ечиш ва уларнинг натижаларини олиш имкониятларини беради. Энг мухими шундаки, компьютерда моделлаштириш технологиясидан фойдаланиш хақиқий воқеликни англашда, билиш жараёнини амалга оширишда янги босқич ролини ўйнайди.

Маълумотлар моделлари шакли қандай бўлишидан қатъи назар қуйидаги талабларни бажариши керак:

 

 

1. Соддалик. Маълумотлар модели кам сондаги боғланишли тузилиш турларига эга бўлиши лозим.

2. Яққоллик. Маълумотлар модели визуал (кўзга кўринадиган, тасвирланадиган) бўлиши керак.

3. Қисмларга бўлиниши. Маълумотлар модели маълумотлар омборида оддий ўрин алмаштириш имкониятига эга бўлиши лозим.

4. Ўрин алмаштириш. Маълумотлар модели ўзига ўхшаш моделлар билан алмаштирилиш имкониятига эга бўлиши керак.

5. Эркинлик. Маълумотлар модели аниқ, бўлакчаларнигина ўз ичига олмаслиги лазим.

Юқорида кўрсатилган талаблар хам яратиладиган моделларнинг идеаллигини таъминлай олмайди. Чунки моделлаштиришда хакикий объектнинг баъзи бир мухим хусусиятларигина иштирок этади холос.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Маьлумот модели нима?

2. Компьютерда моделлаштириш технологиясининг умумий кўринишини қандай тасаввур қиласиз?

3. Компьютерда моделлаштиришнинг  қандай йуналишларини биласиз? Бу йуналишлар хақида гапириб беринг.

4. Мамумотлар моделларига қандай талаблар қўйилади? Уларнинг мазмуни хақида гапириб беринг.

 

                             7-§  Физик жараёиларии моделлаштириш

 

Дарс жараёнида компьютердан фойдаланишнинг мухим йуналишларидан бири — ходиса ва жараёнларни компьютер ёрдамида моделлаштириш.

Физикада ўрганиладиган қонуният ва жараёнларни моделлаштиришни бир неча турга ажратиш мумкин:

1) ҳаракатнинг турли кўринишларини (текис, нотекис, текис тезланувчан ва ш.к.) моделлаштириш;

2) функционал богланишли жараёнларни моделлаштириш;

 3) инсон бевосита кузата олмайдиган жараёнларни (масалан, газ молекулаларининг броун харакати, ядро реакцияларининг бориши, диффузия ходисаси ва х.к.) моделлаштириш.

Физика дарсларида жараёнларни моделлаштириш ўрганилаётган материалнинг     кўргазмалилигини ва баённинг илмий-назарий мохияти даражасини оширади, талабалардаги дунёқарашни кенгайтиради, шаклланишини, уларнинг фикрлашини ривожлантиради.

Моделлаштириш компьютерда масалани ечишнинг бир таркибий қисми хисобланади.

Физик жараённи урганувчи аник бир моделни куриб чикамиз.

 Масала. Ер атрофидан маълум (Н км) баландликда харакаткилаётган Ернинг сунъий йулдоши тезлигига кура унинг кайси орбита буйлаб харакат килаётганлигини аникловчи моделни яратинг.

Масалани ечиш учун ундаги асосий параметрлар, яъни сунъий йулдошнинг ердан баландлиги — Н (км) ва унинг Ер атрофида добра буйлаб (R+Н) киладиган харакатига кура унинг V (км/с) тезлиги хисобланади.

Физикада Ер сунъий йулдошининг биринчи космик тезлиги

 

V=  

формула оркали аникданади. Бу ерда: R=Ro+Н, Ro— Ернинг радиуси (6400 км) — доимий катталик, g — Ер сиртидаги эркин тушиш тезланиши (9,8 м/сек2 га тенг).

Берилган кийматларга кура V ни топиш жуда осон. Натижани топиш учун бирор дастурлаш тилида (масалан, Бейсикда) дастур тузиб олиш мумкин. Бейсик тилидаги дастур куриниши куйидагича булади:

10 INPUT «Сунъий йулдошнинг баландлигини киритинг», Н

20 G=9.8: R1=6400

30 LET R=R1 +H

30 LЕТ V = SQRT(G*R)

40 PRINT «Сунъий йўлдошнинг тезлиги-»;V

50 IF V< 7.99 THEN PRINT «Сунъий йулдош 1 - траекториядан харакатланади»

60 IF V=7.99 THEN PRINT «Сунъий йулдош 2 - траекториядан харакатланади»

60 IF V>7.99 THEN PRINT «Сунъий йулдош 3 — траекториядан харакатланади

70 END

 

 

 

 

Сунъий йулдошнинг тезлиги 7,99 км/с дан кичик булса, у 1- траектория буйлаб харакат килади, 7,99 км/с га тенг булса, 2- траектория буйича, 7,99 км/~ дан катта булса, 3-траектория буйича харакат килади. Ер сунъий йулдошининг харакат траекториялари 14- расмда келтирилган.

Бундай масалаларни физика курсидан жуда куплаб келтириш мумкин.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Физик жараёнларни моделлаштиришнинг кандай йуналишларини биласиз?

2. Физик жараёнларни моделлаштиришнинг узига хос томонлари нимада?

3. Моделлаштириладиган физик жараёнларга мисоллар келтиринг ва уларнинг моделлари какида ганириб беринг.

 

8-§. Биологик жараёнларни моделлаштириш

 

Биологияда турли жараёнларни ўрганишда моделлаштиришдан фойдаланиш мухим амалий ахамиятга эга. Чунки инсон бевосита иштирок этмайдиган биологик (кимёвий, физиологик) жараёнлар маълум қонуниятлар асосида рўй беради. Бу қонуниятларни ўрганишда, асосан, абстракция усулидан фойдаланилади.

Компьютердан, айниқса, юқори тезликда ишлайдиган компьютердан фойдаланиш турли биологик жараёнларни моделлаштиришда қўл келади.

Биологик жараёнларни моделлаштириш — бу жараённинг математик ифодаси ёрдамида (яъни, қонуниятни ташкил этувчи элементлар ва уларнинг узаро боғланиш функциялари) унинг бориши ва ундаги натижаларни олдиндан айтиб бера олиш имкони- ятидир. Бу хусусиятларни алгоритмлаш ва шу алгоритм асосида дастурлаш усули орқали амалга оширилиши мумкин.

Бундан ташқари, мураккаб биологик жараёнларни машинали экспериментлар ёрдамида ўрганиш ва тадқиқ қилиш мумкин.

Кўпинча бирор жисмнинг (масалан, молекула, атом, ДНК, PHK) харакатини дифференциал тенгламалар ёрдамида тавсифлаш мумкин бўлади. Бундай тенгламалар ёрдамида бир неча катталик (m — молекула массалари, МДНК— ДНК массалари, Vm — уларнинг ўлчамлари) ва уларнинг ўзгариш муносабатлари берилади. Масалан, берилган биологик (кимёвий) реакция тезлиги унда иштирок этадиган биологик (кимёвий) моддаларнинг концентрациясига боғглиқ. Масалан, чирмовикгулнинг бир суткадаги усиш тезлиги хаво температураси (Т), ёруглик микдори (кучи) ва унинг танасидаги намлик (Н — сув микдори)га боглик булади. Гулнинг ўсиш жараёнини моделлаштириш учун куйидаги куринишда тенгламалар тизими тузилади:

 

           

Бу ерда: а, р, у лар доимий катталиклар булиб, улар хаво температураси(а), ёруглик микдори (p) ва намлик(у)нинг вакт бирлиги ичида (t) узгариш коэффициентлари. Бу коэффициентларнинг кийматлари турли усимликлар учун турлича булиб, тегишли жадвалларда берилади.

Юкорида келтирилган тизимдаги тенгламалар бир-бири билан богланади ва уларни ечиш дастури яратилади. Пировардида ташки таъсирларни узгартирган холда гулнинг бир суткада канча усишини урганиш мумкин.

Куйида биологик жараёнларни моделлаштиришга доир боғланишларга мисоллар келтирамиз.

1-масала. Х — хайвон огирлиги, f(x) — хайвон томонидан бир бирлик вактда ютиладиган кислород микдори, А ва D шу синф мавжудотлари учун узгармас параметрлар булсин. Асосий модда алмашиш жадаллигининг хайвон огирлигига богликлигини ифодалайдиган модель даражали функция куринишидаги

 

 

           

 

формула билан ифодаланади.

Масалан, майда хашарот ва кушлар учун D=0,74, А=70 булса, баликлар учун D=0,8 ва А=О,З булиши мумкин.

2-масала. Хужайраларнинг булинишида микроорганизмлар сонининг вактга нисбатан купайишини ифодалайдиган модель

 

 

даражали функция куринишидаги формула билан ифодаланади. Бу ерда: С — доимий катталик, е — вакт бирлиги ичида купайишни курсатувчи катталик, t — вакт.

Ушбу богланишлардан фойдаланиб, компьютерда хисоблаш жараёнларини ташкил килиш ва юкоридаги масалаларни таджик килиш мумкин.

 

                        Савол вa топшириқлар

 

1. Биологик жараёнларни моделлаштириш деганда нимани тушунасиз?

 2. Моделлаштириладиган биологик жараёнларга мисоллар келтиринг ва уларнинг моделлари хақида гапириб беринг.

 

 

 9-§.  Иқтисодий жараёнларни моделлаштириш

 

Иктисодий масалаларни моделлаштириш билан бир мисолни ечиш оркали танишиб чикамиз.

1-масала. Иккита нон заводига ун иккита омбордан келтирилади. Бир суткада биринчи нон заводига 50 т, иккинчисига 90 т ун зарур. Биринчи омбордан бир суткада 60 тонна, иккинчисидан 80 тонна ун олиш мумкин. Бир тонна унни биринчи омбордан биринчи нон заводига етказиш учун 1400 сум, иккинчисига етказиш учун 2000 сум сарф — харажат булади. Бир тонна унни иккинчи омбордан биринчи нон заводига етказиш учун 1200 сум, ик- кинчисига етказиш учун 1600 сум сарфланади (12-жадвал). Унни ташишга кетадиган умумий харажат энг кам булиши учун кандай ташиш таксимоти бажарилиши керак.

 

 

 

Математик моделни тузик. Омбордан нон заводларига унни ташишни ташкил этишга кандай омиллар таъсир этиши мумкин? Улар жуда куп. Пекин бизни факат унии заводларга таксимлашни кандай амалга ошириш кизицтиради (шунинг учун биз хайдовчи- нинг бетоб булиб колиши, автомобилнинг ишдан чикиши, ёнил- гининг тугаши кабиларни эътиборга олмаймиз).

Моделни расмийлаштириш учун куйидаги белгилашларни ки- ритамиз:

Х1— бир суткада 1-омбордан 1-заводга етказиладиган уннинг микдори;

Х2— бир суткада 1-омбордан 2-заводга етказиладиган уннинг микдори;

Х3— бир суткада 2-омбордан 1-заводга етказиладиган уннинг микдори;

 Х4бир суткада 2-омбордан 2-заводга етказиладиган уннинг микдори.

1-омбордан бир суткада 60 т ун чикариш мумкин. Ушбу хусусиятнинг модели Х1+Х2=60 тенгламадан иборат бўлади. Худди шунингдек, 2-омбор учун Х3+Х4 =80 тенгламани ёзиш мумкин.

1-нон заводининг тўхтовсиз ишини таъминлаш учун иккала омбордан келтириладиган ун микдори заводнинг бир суткада ишлатадиган ун микдорига тенг булиши керак, яъни Х14=50.

Худди шу каби 2-заводга мос Х2+Х4=90 тенгламани ёзиш мумкин. Равшанки, юқоридаги шартлар бир вақтда бажарилиши керак. Демак, қуйидаги чизиқли тенгламалар тизимига эга бўламиз:

 

Х1+Х2=60,

 Х3+Х4 80,       (1)

 Х1+Х3=50,

Х2+Х4=90.

Энди ташиш учун зарур харажатларни баҳолаймиз. Бир тонна унии ташиш нархини билган холда, хар бир завод учун келтириладиган ун микдорини унга сарфланадиган харажатга мос холда кўпайтирилиши ва улар қўшилиши керак:

 

1400Х1+2000Х2+1200Х3+1600Х4

 

Энди масалага мос математик моделни куйидагича тавсифлаш мумкин: Агар Х12,

Х3 , Х4   ўзгарувчиларга х12=60,  х34=80,  х13=50,  х24 = 90 чегаралар куйилган булса, f=1400x1+ 2000х2+ +1200x3+1600x 4 чизикли функция х1,   Х2,  Х3,    Х4 ўзгарувчиларнинг қандай қийматида энг кичик мусбат қийматга эга бўлиши топилсин.

Моделни текшириш.  x2, x3, x4  узгарувчиларни х1 оркали ифодалаб, чегаралар тизимини соддалаштирсак, (1) тизимга эквивалент булган куйидаги чизикли тенгламалар тизимига эга буламиз:

 

х2=60 — х1,

x3=50 — х1       (2)

 х4 30+х1.

 

f функцияга (2) даги х2 х3 ва х4 узгарувчиларнинг ифодасини

куйиб, куйидагига эга буламиз:

 

f= 228000 — 200х1,

 

Шундай килиб, юкоридаги масалага эквивалент янги матема-

тик масалага эга булдик:

 

f=228000 — 200х1® min;

х2=60 — х1,

 х3 =50 — х1

х4= 30+х .

 

Ташиш учун килинадиган харажат манфий булмаган катталик билак улчанганлигидан f > 0 каби ёзамиз. Демак, f  нинг минимал киймати нолга тенг.

Алгоритм тузиш.

1. f=0 деб х1 топилсин.

2, х1 кийматни билган холда (2) дан фойдаланиб, x2 x3 х4, узгарувчиларнинг кийматлари топилсин.

Xисоблаш босқичи.

1. f=0 ® 228000 — 200х1= 0 ® х1=1140.

2. х2=60 — х1 ® х2= — 1080.

3. х3 =50 — х1 ® х3 = — 1090.

4 4 30+х1 ® + х4 1170.

Чегаралар ва минималлик шартини  қаноатлантирувчи f=0, х1=1140, х2= — 1080, х3= — 1090, х4 =— 1170 ечимга эга бўлдик. Кўриниб турибдики, бу ечим изланган ечим эмас, чунки юк огирлиги манфий катталик булмайди.

Моделга аниқлик  киритиш. Текшириш мобайнида олинган натижадаги қарама-қаршилик шундан иборатки, заводларга ташиладиган ун микдори манфий бўлиб қолди. Демак, шундай вазиятни йўқ  қилиш керак. Бунинг учун чегаралар тизимига х1, ³ 0, х2> 0, х3³ 0, х4 ³ 0 тенгсизликларни қўшиш керак.

Аниқлаштирилган моделнинг куриниши куйидагича булади: f=1400х1+2000х2+1200х3+1600х4 ® min:

 

Х12=60, х34=80,

 Х13=50, х2 1=90.

X1³0, x2 ³0, x3 ³ 0, x4 ³ 0.

 

Янги моделни текшириш куйидаги куринишга олиб келади:

 

f =228000 — 200х1® min

 

х2=60 — х1,

х3,= 50 — x1, (3)

x4= 30+х1,

 X1³0, x2 ³0, x3 ³ 0, x4 ³ 0.

 

Бундан х1,х2,х3,х4 узгарувчиларнинг манфий булмаслиги эътиборга олинса, яна эквивалент математик масалага эга буламиз:

 

0≤ х1≤50

 Х2= 60 — х1,

Х3= 50 х1,(4)

 Х4 30+х1.

 .

Моделни текшириш. (4) моделни текширсак, х1 нинг киймати ортса, f функция кийматининг камайишини осонгина куриш мумкин. Демак, f функция узининг минимал кийматига х1 нинг энг катта кийматида эга булади, х1 узгарувчининг энг катта кийматини билган холда х2,х3,х4 узгарувчиларнинг кийматини топиш мумкин.

Ечиш алгоритмини тузиш.

1. х1 узгарувчининг энг катта киймати топилсин.

2. х2,х3,х4 узгарувчиларнинг кийматлари хисоблансин.

З.f функция киймати хисоблансин.

Xисоблашлар куйидаги натижага олиб келади:

1. х1=50.

2. х2 =10, х3 =0, х4 =80.

 3. f=218000.

 

Топилган (f=218000, х,=50, х,=10, х,=О, х4=80) ечим (4) тенг- ламалар тизимини каноатлантиради ва ташиш учун минимал сарф- харажат кунига 1-омбордан 1-ун заводига 50т, иккинчисига 10 т, 2-омбордан факат 2-заводга 80 т ун етказилган холда 218000 сумин ташкил этар экан.

15-расмда математик модель тузиш боскичларининг блоксхемаси келтирилган.

 

 

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Моделни расмийлаштириш учун дастлаб нима қилинади?

2. Тенгламалар нималардан фойдаланган ҳолда косил қилинади?

 3. Ташиш учун зарур булган харажатни баколаш кандай амалга

оширилади?

4. Математик моделни тавсифлаш учун нималар керак?

 5. Моделни текшириш учун нима килинади?

6. Моделда функциянинг кандай киймати аниқланади?

7. Ҳисоблаш боскичида нималар топилади? У кандай амалга оширилади?

8. Моделга нима учун аницлик киритилади?

9. Моделга аницлик киритгандан сунг нима иш килинади?

10. Ицтисодий масалага математик модель тузиб, уни неча босқичда ечилади? Шу босқичларни санаб чиқинг.

 

Бобга доир такрорлаш машклари

 

1. Қуйидаги фикрлардан кайсилари туғри:

а) кибернетика бошкаришга оид конуниятларни ўрганади;

б) инсон хам бошкариш объектига мисол була олади;

в) Н. Винер кибернетика фанининг асосчиси хисобланади;

г) бошкариш тизимини бошкариш субъектлари ва бошкариш объектлари ташкил этади.

2. Кибернетик тизимлар хакидаги куйидаги фикрлардан кайсилари тугри:

а) автоматик бошкариладиган тизимлар табиий тизимлар хисобланади;

б) автоматлаштирилган тизимларда баъзи вазифалар автоматик бошкарилади, баъзи вазифалар инсон томонидан бажарилади;

в) автоматик тизимларда инсон жараённи бошкарувчи сифатида иштирок этмайди.

3. Модель хакидаги куйидаги фикрлардан кайсилари нотугри: а) глобус — Ернинг модели;

б) харита хам Ернинг модели;

в) моделлаштириш объектларнинг урганилмаган хусусиятларини урганиш учун хам мухим;

г) моделлаштириш ишлари бир неча боскдчда амалга оширилади.

 4. Куйидагилардан кайсилари компьютерда моделлаштиришга

куйиладиган талабларга киради:

 а) эркинлик;

б) замонавийлик;

в) соддалик;

г) якколлик;

д) натижавийлик;

е) дискретлик;

ё) урин алмаштириш;

ж) кисмларга булиниш;

 з) тушунарлилик.

5. Бирор бошкариш тизимига мисол келтиринг ва бу тизимни оптимал бошкариш муаммосини мухокама килинг.

6. Тескари алокали ходисаларга мисол келтиринг ва унда тескари алоканинг ахамиятини тушунтиринг.

7. Манфий ва мусбат тескари алокали ходисаларга мисол келтиринг. Уларнинг узига хос хусусиятлари хакидаги фикрларингизни гурухда мухокама килинг.

8. Кундалик хаётда учрайдиган моделларга мисол келтиринг ва унинг хусусиятларини гурухда муҳокама килинг.

 

VIII боб

КОМПЬЮТЕР  ТАРМОҚЛАРИ  ВА  УЛАРДА  ИШЛАШ  АСОСЛАРИ

 

Хозирги кунда комиьютерларни ягона тармокка улаб, улар уртасида маълумот алмашишни ташкил этиш мумкин.

Хуш, тармокнинг узи нима? Унинг кандай mypnapu бор? Интернет, интранет, электрон алака каби тушунчалар нимани англат ши, уларнинг техник, дастурий, ахборотли таъминотини нималар ташкил килиши, ynapauaz яратилиши ва ишлаши, ахамиятини анг- лаш хамда бевосита ишлай олиш куникмаларига эга булиш хозирги жамиятнинг хар бир аъзоси учун мухимдир.

Ушбу бобда мазкур тушунчалар хакида атрофлича фикр юритилади.

 

1-§ Компьютер тармоқлари

 

Компьютердан турли масалаларни хал килишда фойдаланиш мумкин. Ахборот алмашиш учун магнит ва компакт дисклардан фойдаланиш ёки бошка компьютерлар билан умумий тармокка уланиш керак булади.

Компьютерларнинг узаро ахборот алмашиш имкониятларини берувчи курилмалар мажмуига компьютер тармоклари дейилади.

Тармокнинг асосий имкониятлари тармокка уланган компьютерлар ва ахборот ашёларига боглик.

Ахборот ашелари деганда архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар омбори ва бошка ахборот тизимларидаги хужжатлар йигиндиси тушунилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16-расм. Тармонда компьютерларни улан усуллари: а) шинали уланиш; б) айланма уланиш; в) юлдузсимон уланиш.

 

 

Тармокдаги компьютерларда сакланаётган ахборот ашёларига ушбу тармокка уланган бошкз компьютерлар ёрдамида кириш мумкин. Компьютерларни тармокка улаш усуллари 16 ва 17-расмларда курсатилган.

Компьютерлар сонига караб тармоклар локал, минтацавий ва глобал тармокдарга булинади.

Локал тармоклар бир бинода ёки бир-бирига якин биноларда жойлашган компьютерларда узаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармок хисобланади.

Бундай тармокларда ахборот алмашиниш алока кабеллари (баъзан, телефон тизими ёки радиоканал) оркали амалга оширилади. Бунда фойдаланувчилар тармокка уланган компьютерлардаги маълумотларни биргаликда кайта ишлаш ва маълумотларни айирбош- лаш ва дастур, чоп этиш курилмаси, модем ва бошка курилмалардан биргаликда фойдаланиш имкониятига эга булишади.

Шунинг учун, биттадан кўп компьютерга эга булган фирмалар ўз компьютерларини локал тармокка бирлаштиради.

Локал тармокда компьютерлар орасидаги масофа якин булганлиги боис, телефон каналларидан фойдаланмасдан ахборотни узатиш тезлигини ошириш мумкин.

 

 

 

 

 

Локал тармоқда ахборотни узатиш учун ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш лозим булади.

Маршрутлаш бу — керакли манзилга ахборот блокини узатиш йулини аниклаш жараёнидир.

Селекциялаш — тегишли манзилдаги ахборотни саралаш демакдир. Локал тармоклар ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш усули буйича икки синфга ажратилади. Локал тармоклар селекциялаш оркали ахборотни бир абонент тизимидан бошка тизимга узатишни таъминлайди.

Ишчи тизимлар катта микдордаги маълумотни сакдаш, излаш, мураккаб хисоблашлар, моделлаштириш, дастурий таъминотни ривожлантиришга хизмат килади.

Маъмурият тизимлари тармокни бошкаради. Коммуникацион тизимлар абонент тизимлар орасида ахборотларни узатиш учун маршрутлаш ва богланишларни коммутация килиш вазифасини бажаради.

Минтацавий тармоқбирор туман, вилоят ёки республика микёсидаги компьютерларни узида мужассамлаштирган тармок.

Бундай тармонда бир нечта марказлашган (яъни локал тармокларни бирлаштирувчи) жуда кувватли серверлар мавжуд булади ва бундай серверлар уртасидаги ахборот алока кабели, оптик толали ёки сунъий йулдош радиоапока каналлари ёрдамида узатилади.

Глобал тармонд — дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютерларни узида бирлаштириш имконига эга булган тармоқ. Бу тармок интернет (Internet) деб хам юритилади.

Интернет билан бирга интранет тушунчаси хам ишлатилади. Интранет — бу интернет технологияси, дастур таъминоти ва баённомалари асосида ташкил этилган, маълумотлар омбори ва электрон жадваллар билан жамоа булиб ишлаш имконини берувчи корхона ёки ташкилот микёсидаги янги ахборот мухитини ташкил этувчи компьютер тармогидир.

Интранет бошка компьютер тармокларидан куйидаги жихати билан фаркданади: бир ёки бир нечта сервердан ташкил топган тармок мижози ундаги маълумотлардан фойдаланиш учун уларнинг кайси серверда, кайси каталогда, кандай ном билан сакданаётганлигини, уларга кириш усул ва шартларини билиши зарур булади. Интернетда эса бундай нокулайликларнинг олди олинган булиб, унинг фойдаланувчиси бундай маълумотларни билиши шарт эмас. Бундан ташкари, интернет тармонда мавжуд булган барча электрон хужжатлар ва маълумотлар омборини гипербогланишлар ёрдамида узаро боглаб ягона ахборот мухити куриш, унда кулай ахборот кидирув тизимларини ташкил этиш мумкин булади.

 

Савол вa monmupuқлap

 

1. Компьютер тармоғи деб нимага айтилади?

2. Компьютер тарморининг қандай турлари мавжуд?

 3. Локал тармоқ  хақида гапириб беринг.

4. Минтақавий тармоқ хақида гапириб беринг.

5. Глобал тармоқ  хақида гапириб беринг.

 6. Интернет нима?

7. Интранет деганда нимани тушунасиз?

 

2-§ Тармокларнинг техник воситалари

 

Компьютер тармоклари (кискача тармокдар) сервер (ёки хизматчи компьютер), концентратор (HUB), ахборот узатиш кабеллари ва модемдан ташкил топади. Хар бир курилманинг хусусиятини кискача ёритиб утамиз,

Сервер — тармок ишини таъминловчи махсус компьютер.

Сервер дискларида компьютерларни биргаликда ишлаш имконини берувчи дастурлар, маълумотлар омборлари ва бошкалар сакданади. Бундан ташкари серверлар модемли ва факсли алокаларни, маълумотларни босмага чикариш ишларини амалга оширади. Серверда жойлашган дастурлардан фойдаланиш доираси умумий масаланинг куйилишига кура чекланган булиши

Концентратор (H U B) — тармокда компьютерларни узаро ахборот алмашинувини таъминловчи махсус курилма (18-расм). Улар 8, 12, 16 та компьютерни узаро боглаши мумкин.

Ахборотни узатиш кабеллари тармонда ахборотни бир компьютердан бошкасига узатиш учун хизмат килади (одатда, коаксиал кабельишлатилади).


 

Модем — (19- расм) ахборотни компьютердан узатиш кабелига утказувчи махсус электрон курилма.

Модем «модулятор» ва «демодулятор» сузлари бирикмасидан хосил булган. Бу курилма ёрдамида ахборотлар узатувчи компьютерда ракамли куринишдан аналог куринишига айлантирилади, шунингдек, кабул к;илувчи компьютерда аналог куринишидан ракамли куринишга айлантирилади. Бошкача айтганда, модемнинг вазифаси компьютерда «О» ва «1» куринишида тасвирланган маълумотни икки асосий частоталик телефон сигналларига ва аксинча, телефон сигналини «О» ва «1» ёрдамида кодланган ахборот кури- нишига утказиб беришдан иборат. Модемнинг асосий характеристикаси бодларда улчанадиган маълумотларни узатиш тезлигидан иборат. Замонавий модемларнинг тезлиги 2400, 9600, 14400, 19200, 22880 ва 33600 боддан иборат. Электрон алокалар учун ушбу модемларнинг ихтиёрийсидан фойдаланиш мумкин.

Компьютерлар тармокда ишлаши учун серверга керакли операцион тизим урнатилиши керак. Бундай операцион тизимлар икки турга булинади. Масалан, Windows for Workdows 95, Windows — 1 Workstation операцион тизими серверсиз тармокдарни ташкил этиш имконига эга булган операцион тизимлар хисобланади. Бундай тармокдаги компьютерлар тенг хукукли хисобланади. Иккинчи турдаги операцион тизимларда тармокни хосил килиш учун махсус компьютер — сервер ажратилади. Уларга Novell Net Ware NT Server ва бошкаларни мисол килиб келтириш мумкин. Бундай операцион тизим компьютер ишини ишончли ва самарали килиб амалга оширади.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Тармокнинг техник воситаларига нималар киради?

2. Сервер нима?

3. Концентратор нима?

4. Ахборот узатиш кабеллари хакида гапириб беринг.

5. Модем нима? Унинг вазифасини тушунтиринг.

6. Тармокнинг ахборот ашёларига нималар киради?

 7. Электрон алокада кандай модем ишлатилади?

8. Модемда маьлумотларни узатиш тезлигининг улчов бирлиги нима?

9. Серверсиз тармок ташкил зтиш мумкинми? Мумкин булса, кандай килиб?

 

 

 

 

 

 

 

3-§  Интернет ҳақида тушунча

 

Интернет — бу минглаб локал ва минтакавий компьютер тармокларини бир бутун қилиб бирлаштирувчи бутун дунё компьютер тармоғи.

Интернетнинг пайдо булиш тарихига кискача тўхталиб ўтайлик. 1969 йилда АҚШ Мудофаа вазирлигининг истикболли тадкикотлар агентлиги (Advenced Research Projects Agency, ARPA)ra мамлакатдаги барча харбий (илмий тадкикот ва укув) муассасаларда- ги компьютерларни бирлаштирувчи ягона тармок яратиш топширилган эди. Бу тармоқ (АКРА Net) харбий мутахассисларга ахборот алмашишга ёрдам курсатишга мулжалланган эди.

Уни яратищда фойдаланувчиларнинг тизимга кириш имконияти, бошка компьютерлардаги дастурларни ишлатиш (улардан фойдаланиш), файл ва хабарларни электрон алока оркали узатиш ва бошкалар назарда тутилган, Энг асосийси, тизимни ишлаб чикарувчилар олдига ишончли, айрим компьютер ёки алока каналлари ишдан чикканда хам уз иш кобилиятини саклаб қолувчи, «ута чидамли» тармокни яратиш масаласи куйилган эди.

АКРА Net тармогининг ривожланиши билан турли тармокларни узаро боглаш, яъни ягона тармок яратиш муаммоси юзага келади. Бундай стандарт 1974 йилда яратилди. 1983 йилда эса АКШ Мудофаа вазирлигининг АКРА Net шахобчаларидаги барча машиналарида ишлаб чикилган стандартлардан фойдаланиш хакида буйрук чикарилди. Бу стандартларни ишлатиш учун эса уша пайтларда кенг таркалган операцион тизим UNIX операцион тизими ишлатилди.

1986 йилга келиб АКШ Миллий фанлар фонди (National Science Foundation — NSF) томонидан узининг олтита суперкомпьютер- ли марказини бирлаштириш учун таянч тармок яратилди. Бу тармок жуда кувватли ва юкори сифатли курилмалар ва АКШ Мудо- фаа вазирлиги томонидан белгиланган стандартларга асосланган эди. 1992 йил NSF компанияси ана шу таянч тармокни бошкаришига келишиб олинди. Ана шу вактдан бошлаб интернет нафакат давлат (укув ва илмий) муассасаларида, шунингдек, тижорат мак; садларида хам ишлатила бошланди. Интернет аста-секин АКШ чегараларидан чикиб бошка мамлакатларга, дастлаб Европа, кейинчалик Осиё, Африкага хам таркалди. Бугунги кунда интернет хакикатан хам дунёвий тармокка айланган.

Ахборотларни тадқиқ килиш NUA фирмасининг 2001 йил ноябрь ойида берган маълумотига кўра 2000 йилда интернет тармоғидан фойдаланувчилар миқдори қуйидагича бўлган:

 

Интернетнинг таркибий кисмлари ва ресурслари хауща кискача тўхталиб утамиз.

Интернет ўз-ўзини шакллантирувчи ва бошкарувчи мураккаб тизим булиб, асосан учта — техник, дастурий, ахборотли тарки- бий кисмлардан ташкил топган.

Интернетнинг техник таркибий кисми турли русумдаги компьютер, алока каналлари, тармок техник воситалари мажмуидан ташкил топган. Уларнинг барчаси доимий ва вактинчалик асосда фаолият курсатиши мумкин. Улардан ихтиёрий бирининг ишдан чикиши тармокнинг умумий фаолиятига таъсир этмайди.

Интернетнинг дастурий таъминоти тармокка уланган компьютер ва тармок воситаларини ягона стандарт асосида мулокот килиш, маълумотларни ихтиёрий алока канали ёрдамида узатиш даражасида кайта ишлаш, ахборотларни ущириб топиш ва саклаш хамда тармонда ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби мухим вазифаларни амалга оширувчи дастурлар мажмуидан иборат.

Интернетнинг ахборотли кисти интернет тармогида мавжуд булган турли электрон хужжат, график, расм, аудиоёзув, видеотасвир ва g.к. лар куринишидаги ахборотлар мажмуидан ташкил топган. Улар бутун тармок буйлаб таксимланиши мумкин. Масалан, сиз компьютерингизда укиётган электрон дарсликнинг матни бир манбадан, ундаги расмлар ва товуш иккинчи манбадан, видеотасвир ва изохлар учинчи манбадан йигилиши мумкин. Шун- дай Килиб, тармокдаги электрон хужжатни узаро мослашувчан «гипербогланишлар» оркали бир неча манбалар мажмуаси куринишида ташкил этиш мумкин. Натижада миллионлаб узаро богланган электрон хужжатлар мажмуасидан ташкил топган ахборот мухити хосил булади.

Интернет тармогининг мохиятини тушуниш учун унинг мантикий тузилишини тушуниш керак. Ушбу мантиқ билан танишиб чикамиз.

Маълумки, автомобилдан фойдаланганда транспорт турлари учун белгиланган конун-коидаларга риоя килиш шарт. Худди шундай интернет хизматидан фойдаланувчилар учун хам хаммага бир хил булган компьютерда маълумотларни узатиш тартибини белгиловчи ягона коидалар мажмуи белгиланган.

Икки компьютер орасида маълумотларни узатиш тартиби ва форматини белгиловчи коидалар мажмуи баённома (протокол) деб атал ади.

Масалан, http, ftp ва бошкалар баённомага мисол була олади. Тармокда ишлаш учун берилган баённомага мос холда маълумотларни узатиш имконини берадиган махсус дастур таъминотига эга булиши керак. Бундай дастурлар баённомаларни амалга ошириш дейилади. Улар операцион тизимда жойлаштирилган булиши ёки алохида амалий дастурлар пакети сифатида яратилиши мумкин. Хозирги замон операцион тизимларининг барчаси интернетда ишлашни таъминловчи асосий баённомаларга эга.

Интернетда ахборотни пакетли узатиш принципидан фойдаланилади. Энди ахборотни пакетли узатиш мазмуни билан танишиб чикамиз.

Интернет ва унда ишлашни тасаввур килиш учун телефон тармогини эслашингиз мумкин. Чунки телефон тармогида хам шунта ухшаш алока канали ишлатилиб, бир неча дакикада дунёнинг хохлаган нуктаси билан богланиш мумкин. Албатта, бу ухшатиш шаклан бир хил булса-да, иш принципе буйича катта фарк килади. Яъни, телефонда гаплашиш пайтида станциялар орасидаги канал тула банд булади. Бу каналдан телефон килувчи ва уни эшитувчидан бошка хеч ким фойдалана олмайди. Агар телефон станциясининг барча каналлари банд булиб колса, бу каналда гаплашаётган абонентлар билан хам богланиш мумкин булмай колади. Куриниб турибдики, бу тамойилда ишлайдиган каналлардан фойдаланиш компьютер тармогида самара бермайди.

Таккослашнинг кулайроги сифатида одций алока хизматини олиш мумкин. Бунда ихтиёрий сондаги маълумотлар ихтиёрий йуналишда узатилади. Газета ва журналлар туплами булаклаб узатилади. Интернетда хам шундай хусусиятдан фойдаланилади.

Маълумотларнинг кисмларга булиниши пакетлар деб аталади.

Пакетда, хусусан, маълумотлар билан бирга уни берилган манзилга тетри етказиш имконини берувчи бошкарув ахбороти (масалан, кабул килувчининг манзили) хам берилади.

Ахборотни узатиш жараёнида, худди оддий алока каби баъзи хабарлар белгиланган манзилга етиб бормаслиги (йуколиши), баъзи бирлари эса оддий алокада руй бермайдиган холда, яъни бир неча нусхада етказилиши мумкин.

Интернет тармоғининг самарали ишлаши учун мавжуд ахборотни қандай килиб пакетлар холатида узатиш ва етказилган ахборотни карта тиклаш хамда булакланган пакетларни фойдаланувчига кандай етказиш кераклиги муаммосини хал килиш лозим бўлади.

Бу муаммоларни хал қилиш учун TCP (Transmission Confrol Protocol — маълумотларни узатишни бошқариш) ва IP (Internet Protocol — тармоклараро ўзаро богланиш) баённомалари яратилди. Бу баённомалар интернет тузилмасини аникповчи асосий баённомалар бўлиб хизмат килади.

Одатда, улар кия чизик (/) билан ажратилиб, TCP / IP куринишида ёзилади. Аммо уларни ёзиш пайтида бу баённомалар ком- пьютер тармонда маълумотларни узатишнинг турли хил йуна- лишларини билдирувчи иккита турлича баённома эканлигини унутмаслик керак.

Энди интернет билан боглик булган бошка катор тушунчалар билан танишамиз.

HTNL (Hyper Text Markup Language — гиперматн белгилаш тили) WWW тизими учун хужжат тайёрлашда ишлатилади. HTML буйруклари оркали матнларнинг шаклини истаганча узгартириш, яъни матннинг маълум бир кисмини ажратиб олиб, бошка файлга ёзиш, рангли тасвирларни куйиш мумкин. У бошка хужжатлар билан боглайдиган гиперматнли алокаларга эга.

WWW — «Жахон ўргимчак тўри» алока тармоғи (қискача Web) тизимида маълумотлар гиперматнли хужжатлар шаклида олинади. Гиперматн бошқа матнли хужжатларга йўл курсатувчи матндир. Бу эса бошка матнларга (матнлар кайси мамлакатнинг серверида туришидан катъи назар) тезда ўтиш имкониятини беради. Матнлар билан бир каторда WWW хужжатларида мультимедиа маълумотларини хам куриш мумкин. Матндан ташкдри бошка шаклдаги маълумотларни хам берувчи хужжатлар гипермедиа хужжатлари дейилади.

Мультимедиа — компьютерда ахборотнинг турли хил куринишлари: рангли графика, мати ва графикда динамик эффектлар, овозларнинг чикиши ва синтезланган мусикалар, аннимация, шунингдек тулаконли видеоклиплар, хатто видеофильмлар билан ишлашдир.

Сайт — графика ва мультимедиа элементлари жойлаштирилган гипермедиа хужжатлари куринишидаги мантикан бутун ахборот хажмидир.

 

Савол ва moпшupuқлap

 

1. Интернетнинг яратилиш тарихи хакида нималарни биласиз?

2. Интернетнинг мантикий тузилиши хакида гапириб беринг.

3. Интернетнинг техник, дастурий таьминот, ахборотли кисмлари хакида нималарни биласиз?

4. Алона канали деганда нимани тушунасиз?

5. Баённома пима? Қандай баённомаларни биласиз?

6. Маьлумотни пакетли узатиш деганда нимани тушунасиз?

7. WWW нима? У хакда гапириб беринг.

8. Мультимедиа деганда нимани тушунасиз

 9. Сайт нима?

 

4-§  Электрон алоқа

 

Е-mail бу маълум  электрон  манзилга ахборотни электрон усулда узатиш  воситасидир.

Электрон алока тушунчаси оддий алока тушунчасига ухшашдир. Хакикатдан.хам Е — mail оркали хат жунатишда, сиз оддий хатдагидек сатрларни тулдирасиз, яъни, юбориладиган манзил ёзилади (факат барча номлар ва манзиллар электрон холда булади). Сиз хатни «нусхалаш» оркали бир неча манзилларга жунатишингиз, xаттo хатга файлни «кушиб» юборишингиз мумкин ва хоказо.

Электрон хатни жунатишдаги ишлар хам одций хатни жунатишга ухшайди. Сиз алока сервери (одатда Post OAice Protocol) билан богланиб, хатни «алока булимига олиб борасиз». Кейин алока сервери хатни манзиллар серверига узатади, у ердан манзили курсатилган киши хатни «олиб кетиши» мумкин.

Электрон алока оркали ихтиёрий маълумотлар: мати, чизма, схема, диаграмма, расм, жадвал, муська ва бошкаларни узатиш мумкин. Маълумотлар курсатилган манзилга бир зумда етказилади. Маълумот олувчи булмаган вактда алока кутисига маълумотни кайта-кайта узатиш ва саклаш имконияти мавжуд.

Электрон алока хужжати манзил буйича йуллаш коидаларига буйсуниши ва аник улчамларга эга булиши зарур. Электрон алака куйидаги вазифаларни бажаради:

хужжатларни киритиш ва уларни чикариш;

хужжатларни алока кутисига узатиш;

хатоларни текшириш ва тугрилаш;

дастлаб жунатиш курилмаларини каллаш ва кабул килинганлигини таъкидлаш;

фойдаланувчилар билан ишлаш. Электрон алока хатни ахборот тармоклари оркали фойдала- нувчига етказишни таъминлайдиган мухим тармокли алокадир.

Хатни электрон алока ёрдамида узатишда манзилнинг уч хил туридан фойдаланиш мумкин:

шахсий — хужжатни бир киши (манзил)га юбориш учун;

 гурухий — хужжатни бир гурух олувчиларга йуллаш учун;

умумий — хужжатни ахборот тармогидан фойдаланувчиларнинг хаммасига узатиш учун.

Шахсий манзиллардан хат, хисоботларни якка абонентларга жунатишда фойдаланилади. Йурикнома, курсатма ёки хабарномаларни узатишни гурухий манзиллар буйича амалга ошириш кулай. Умумий манзилдан конунлар, тармокнинг иши хакидаги маълумотлар, тармокнинг янги имкониятлари хакидаги хабарларни узатишда фойдаланилади.

Энг содда электрон алока тизимининг чизмаси 20- расмда келтирилган.

 

 

 

 

Оддий электрон алоканинг мухим бир камчилиги бор, яъни хужжатни жунатувчи ва кабул килувчи компьютерлар бир вактда ишлаб турган булиши керак. Хозирги тармокпарда миллионлаб компьютерлар ишлаб турибди. Уларнинг хар бири фойдаланувчига кулай вактда ишлайди. Агар фойдаланувчи уз жойида булмаса ёки бошка иш билан банд булса, хатни узатиш мумкин булмайди. Бундан ташкари компьютерлар 24 соат узлуксиз ишламаслиги, бузилиши, махаллий вактнинг фарк килиши хам бор. Шу сабабли электрон алока тузилишига бир ёки бир нечта алока булими киритилади. Бир алова булимига эга булгар электрон алока чизмаси 21-расмда келтирилган.

Электрон алоканинг бундай тузилишида барча хатлар алока булими вазифасини бажарувчи маълумотлар омборига жунатилади ва унда сакланади. Сунгра хатлар алока булимидан манзилларига жунатилади. Хатларни тармок буйича узатиш расмда штрих чизик билан курсатилган.

Катта ахборот тармокларида битта алока булимининг булиши етарли эмас. Бу маълумот узатиш каналининг зурикишига олиб келади. Шунинг учун бундай тармокларда бир нечта алока булими ташкил этилади. 22-расмда куп алока булимига эга булган электрон алока чизмаси келтирилган.

Бу холда компьютер фойдаланувчидан хатни олгандан сунг, уни энг якин алока булимига жунатади. Зарурат булса, алока булимлари хатни бир-бирига жунатади (хатни жунатиш йуллари расмда штрих чизиги билан курсатилган). Тармокда керакли сондаги алока булимининг булиши электрон алокага кетадиган харажатни анча

 

 

иктисод килишга олиб келади. Бундан ташкари, фойдаланувчилар алока булимлари билан, шунингдек, бир-бири билан тез алокага чикиш имкониятига эга булади.

Алока булими электрон алокада хатларни тез ва сифатли етказишни таъминлайдиган барча вазифаларни амалга оширади. Бундай вазифалар каторига куйидагилар киради:

ахборот узатиш сеансларини бошкаради;

узатилган хатлардаги хатоликларни текширади ва уларни тугрилайди;

хатларни «талаб килингунча» саклайди;

фойдаланувчига хат келганлиги хакида маълумот беради;

фойдаланувчига хужжатни узатади;

хатларни руйхатга олади ва унинг хисобини олиб боради;

алока булими ва абонентлар манзилини сакловчи маълумотнома ишини куллаб-кувватлайди;

ахборотларни саралаш, хатлар суралганда паролни талаб килиш (бир нечта манзил буйича юборилганда), хужжатларнинг нусхасини олиш каби хизмат амалларини бажаради.

Электрон алока ишлаши учун махсус баённомалар яратилган. Хозирги кунда куйидаги баённомалар кулланилмокда:

POPS (Post Ofice Protocol) — алока хизматининг баённомаси (бу баённома эски булса-да, хозирги кунда хам ишлатилмокда);

SMTP (Simple Mail Transfer Protocol) — маълумотларни узатишнинг содда баённомаси;

IMAP (Internet Message Access Protocol) — маълумотларга киришинтернет баённомаси. Бу янги баённома электрон алоканинг HTML форматини куллаб туришни таъминлайди ва бу уз навбатида нафакат матнли, гатто мультимедиали ахборотлар би- лан ишлашга имконият беради.

Электрон алока хеч качон оддий алока ва телефоннинг урнини боса олмайди. Пекин у коммуникациянинг имкониятини кенгайтиради. Электрон алока тизимларининг купчилиги электрон хатларни 100 та манзилга хам битта манзилга юборгандек осон жунатади. Бунинг учун электрон алока манзили руйхати ёки хисоб номерларини тузиб, унга ном бериш ва хатни компьютер тизимига юклаш зарур. Шуудан кейин компьютер хатнинг нусхасини руйхатда курсатилган электрон алока «кутисига» автоматик равишда йуллайди.

Электрон алока оркали хат жунатиш учун уни матнли файл куринишида тайёрлаш ва интернет стандартига мос холда расмийлаштириш керак. Хатни электрон алока оркали жунатишнинг умумий формати сарлавха ва бевосита маълумот учун мулжалланган ихтиёрий мати файла, расм ёки дастурдан иборат булади.

Электрон хатнинг стандарт сарлавхаси куйидаги куринишда булади:

From: жунатувчи манзили.

То: кабул килувчи манзили.

Сс: жунатишнинг бошка манзиллари. Subject: маълумот мавзуси.

Интернет тармогидаги алока манзилига мисол: Abdukahhar @ mail.uz

Бу ердаги Abdukahhar — электрон алока кутичаси эгасининг номи, mail — алока серверининг манзили (ташкилот) ва uz— давлат.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Электрон алака хакида нималарни биласиз?

2. Электрон алока кандай вазифаларни бажаради?

3. Электрон алокада манзилни курсатишнинг кандай mypnapu мавжуд? Уларнинг фаркини тушунтиринг.

4. Алова булими нима учун хизмат килади?

5. Содда электрон алока тизими хакида гапириб беринг.

6. Бир алока булимига эга булган электрон алока тизими хакида гапириб беринг.

7. Куп алока булимига эга булган электрон алока тизими хакида гапириб беринг.

8. Электрон хатнинг сарлавхаси хакида нималарни биласиз?

9. Хатни электрон алока оркали жунатиш учун кандай ишлар бажарилади?

 

 

5-§  Интернетда ишлаш асослари

 

Ҳозирги кунда ахборот тармоғидан фойдаланиш анъанавий тус олган. Бугунги кунда миллий ахборот тизимини шакллантириш жараёнида интернет ва бошқа глобал ахборот тизимларидан кенг фойдаланиш, айниқса мухим ахамиятта эга. Бу «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да хам таъкидланади. Дарҳақиқат, кундалик турмушда билиш зарур бўлган ахборотларнинг кўплиги, уларни топиш, олиш ва фойдаланишни режалаштиришни талаб килади. Яъни, қандай турдаги ахборотларни газета, журнал, телевидение ёки радиодан ва кандай ахборотларни бошка манбалардан, масалан, интернет ёки Е— mailдан олишимиз мумкинлигини белгилаб олишимиз керак.

Интернет тизимидан фойдаланиш учун энг аввало, бу ахборот тармоғига уланиш лозим. Куйида бу тармокка уланиш ва ундан фойцаланиш тартибкоидаларини куриб чикамиз.

Компьютерлар бир-бири билан кандай богланади, деган савол тугилиши мумкин. Интернетга богланишнинг бир нечта усули мавжуд. Боғланиш турлари узаро имкониятлари ва маълумотларни узатиш тезлиги билан фаркланади. Боғланиш имконияти ва тезлиги интернетдан фойдаланиш нархини белгилайди. Сифат ва тезлик ошиши билан нарх кутарилади. Богланиш турларини нархининг пасайиши тартибида куйидагича келтириш мумкин:

1. Тўғридан-тўғри боғланиш.

2. SLIP ва PPP ёрдамида боғланиш.

3. «Чакирув» асосида боғланиш.

4. UUCP ёрдамида боғланиш.

Бу усулларнинг мазмуни билан танишиб чикамиз.        

 Тўғридан-тўғри боғланиш усули тармоқнинг барча имкониятларидан тулиқ, фойдаланишга имкон беради. Бундафойдаланувчи учун алохида тармок ажратилади ва буни провайдер таъминлайди.

Бундай боғланишда компьютерингиз сервер сифатида ишлайди ва бу боғланишнинг энг сифатли усули хисобланади. Сиз сервер — компьютер ёрдамида махаллий тармоқдаги компьютерларни интернетга боғлашингиз мумкин. Бунда маълумотларни узатиш тезлиги 10 Мб/секундга тенг бўлади.

Тўғридан-тўғри боғланишни Radio Ethernet орқали хам амалга ошириш мумкин. Бундай боғланиш радиоканал боғланишдир. Бу боғланиш радиоантенналар ёрдамида амалга оширилади ва тармоқ симларининг зарурати бўлмайди. Шу боис, бу боғланиш узок масофаларда хам алоқани таъминлайди (провайдергача бўлган масофа 50 км гача бўлиши мумкин). Маълумотларни узатиш тезлиги 11 Мбит/секундга етади. Саркор — Телеком провайдери шу усулдан фойдаланади.

SLIP ва PPP орқали боғланиш оддий телефон тармокларида стандарт модем ёрдамида ишловчи интернет дастур таъминотидир. Бунда сиз оддий телефон тармоғидагидек ишлайсиз. Иш сеансини тугатгандан сунг телефон TapMOFHHH бушатасиз ва унда бошка фойдаланувчи ишлаши мумкин булади, Бундай богланишнинг ютуги шундаки, улар интернетга тугридан-тенгри киришга имкон беради.

SLIP — бу оддий телефон тармоғи ва модемдан фойдаланадиган интернет баённомадир.

PPP — бу SLIP га ўхшаш ва ундан кейинрок яратилган баённома. Унинг имкониятлари SLIP гa нисбатан кўпроқ,.

«Чақирув» асосида боғланиш интернетга киришга имкон беради. Бунда фойдаланувчи мантикий ном ва парол ёрдамида интернетга тўғридан-тўғри кириб ишлаш имкониятига эга бўлади. Бундай тармоқдан бир нечта фойдаланувчи фойдаланади ва шунинг учун тармокнинг тезлиги сустроқ бўлади. Интернет билан боғланиш давомида унинг имкониятларидан мумкин кадар туларок фойдаланиш лозим. Чакирув буйича богланишни урнатиш жуда оддийдир. Бу усулнинг нархи Камрок булганлиги туфайли ундан фойдаланувчилар куп. Бу усулда хонадонлардаги компьютерларни хам интернетга улаш ва фойдаланиш кулай. «Чакирув» асосида богланишнинг сифатли усули ISDN дир.

ISDN (Integrated Service Digital Network) — бу ракамли телефон тармоғидир. У одатдаги телефон тармогидан маълумотларни узатиш тезлиги билан фарк килади. Бу тезлик телефон тармоғига қараганда 4,5 баробар ошади ва 120 Убит/секундни ташкил этади. ISDN нинг нархи бошқаларига нисбатан баланд.

UUCP ёрдамида боғланиш. UNIX операцион тизими UUCP деб аталувчи сервисдан фойдаланади ва маълумотларни стандарт телиефон  тармоғи орқали узатиш имконини беради.UUUCPфақат файларни бир тизимдан бошқасига узата олади,интернет алоқа бўлими ва USENET билан ишлашга имкон беради.Бу богланиш учун хам телефон тармоғи ва модем зарур булиб, UNIX дастурининг зарурати йуқ.

Интернет тармоғига миллионлаб компьютерлар уланган. NEC Research Institute маълумотларига караганда хозирги кунда интернетда 1 миллиард 600 миллиондан купрок, Web иловалар мавжуд. Хар секундда ўртача 25 та янги сахифа кўшилади. Табиийки, бундай «ахборотлар денгизи»да керакли маълумотни излашни урганиш лозим. Тармоқ хақидаги энг янги ахборотни факат тармоқнинг ўзидан олишингиз мумкин.

Интернет провайдерини танлашда интернетда ишлаш тезлиги ва сифати провайдерга боғлик эканини инобатга олиш керак. Шу боис провайдер танлащда қуйидагиларга эътиборни каратиш мақсадга мувофик:

провайдер қандай тармоқдан фойдаланади;

кайси тармоқ, билан маълумот алмашади, тармоқнинг маълумотни ўтказа олиш қобилияти;

электрон алоқа хизмати кўрсатилиши;

алока тезлиги ва сифати, модемга телефон қила олиш қобилияти, провайдер модеми тури;

боғланиш ва маълумотларни узатиш тезлиги;

техник хизмат кўрсатиш;

қўшимча хизматлар рўйхати ва уларнинг бахоси.

 Ушбу жихатлари билан сизга маъқул провайдерга компьютерингизни тармоққа улаш таклифи билан чикасиз.

Республикамизда 1997 йилдан интернет хизматини курсатувчи катор провайдерлар уз ишини бошлаган. Хозирги кунда 40 дан ортиқ, провайдер 40000 дан кўпрок фойдаланувчига хизмат кўрсатмоқда. Бу компанияларнинг кўпчилиги фақат Тошкентда (хозиргача) фаолият кўрсатяпти. Бошқа вилоятларда ишлаётган компаниялар: UzPAK, Rossia — on — Line (Самарқанд, Навои, Андижон), Simus (Фарғона) ва бошқлар хам мавжуд.

Энди интернетга оид баъзи тушунчаларнинг мазмуни билан танишиб чиқкамиз.

Мижоз — сервер ресурсларидан ва хизматидан фойдаланувчи компьютер ёки дастур. Худди сервер каби бир компьютерда бир вактда бир нечта мижоз ишлаши мумкин.

Шлюз — баённомани бир турдаги мухитдан иккинчи турдаги мухитга ўтказувчи тармок курилмаси. Компьютер интернетга богланганда шлюздан фойдаланилади.

Proxy — бир нечта компьютернинг интернетга уланишини таъминловчи тизим. Proxy сервер одатда куп ишлатиладиган ресурсларни саклаш имкониятига эга.

URL — интернетга мурожаат килишнинг энг оддий ва кулай усулибулиб, уманзилни ифодалайди. URL манзилидан ихтиёрий фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида фойдаланиши мумкин.

URL ни туликрок тушуниш учун бир мисолни куриб чикамиз:

 http: //www.youthcenter.corn/index.html

Бу URL манзил таркибий кисмлари кучйидагича:

httр — ресурсдан фойдаланишда гиперматн баённомаси ишлатилаётганлигини билдиради.

www.youthcenter.corn маълумот жойлашган интернет сахифа номини билдиради.

index.html — файлнинг компьютердаги тула номини билдиради.

 Кўпчилик www сахифалар номланиши шу схемага мос келади.

Баъзан http, itp ёки gopher туридаги ресурсларга мурожаат килинганда, файлнинг тулик, номи бир кия чизик билан тугалланади. Бу аниқ, файлга эмас, балки белгиланган каталог ичига мурожаат килинганда содир булади. Бу манзилга мурожаат килинганда, компьютер мазкур каталог ва файлга мос стандарт индексли файлни беради. http нинг стандарт индексли файла одатда index.html (ёки index.htm) деб аталади.

Фараз килайлик, интернетда бирор сахифани очиб курмокчисиз. Сахифа манзилини киритасиз ва уни очасиз. Кандай килиб сахифа бир неча дакикада компьютерингиз экранида пайдо булади? Бу сахифаларни топиш учун сизнинг WWW куриш дастурингиз URL дан кандай фаркланади? Сахифани топиш учун дастур провайдерда жойлашган домен номлари хизмати дастурлар мажмуидан фойдаланади. У DNS деб аталади ва интернетни компьютерингизга ўрнатганда киритилади. Netscape Windows билан ишлаётганда сизнинг ТСР/IP баённомангиз бу домен номини сизнинг серверингизга узатади.

Доменлар номи купинча corn, edu ёки org билан тугайди. Уларнинг оммавий тус олганларини мисол сифатида куйида келтирамиз:

com — тижорат ташкилотлари учун ишлатилади;

 edu — укув муассасалари учун ишлатилади;

gov — давлат муассасалари учун ишлатилади;

 int — халкаро маълумотлар учун ишлатилади;

mil — харбий маълумотлар учун ишлатилади;

 net — интернетнинг хизмат провайдерлари учун ишлатилади;

org — нотижорат ташкилотлар учун ишлатилади. Интернет манзилларида турлича идентификаторлар ишлатилади.

Куйида улардан энг оммабопларининг руйхатини келтирамиз: Агар домен ичида давлатни изохловчи идентификатори булмаса, бу домен АК,Ш да эканлигини билдиради. Интернет билан ишлашни

 Internet Explorer ёки Netscape Navigator дастурлари таъминлайди. Улар билан ишлаш жуда осон ва кулай булиб, улар бир-бирига жуда ухшайди.

Интернетда ишлаш жараёнида турли куринишдаги файллар билан ишлашга тугри келади. Тармокдан олинган дастур, хужжатларнинг кайси тахрирлагич ёрдамида ёзилганлигини билиш ахборотларни тез карта ишлашга имкон беради. Куйида интернетда

 

 

куп ишлатиладиган файлларнинг тури ва кенгайтмаси руйхатини келтирамиз:

Бундай файлларни укиш учун мос дастур таъминоти булиши лозим. Интернетдаги баъзи фойдали манзиллар руйхатини келти- рамиз:

http: // www.w3.org. Интернетнинг расмий хужжатлари саклана- диган сервер. Бу ерда HTML тилининг амалдаги андозаларини ва унинг янги намуна версиялари баёнини, интернет иши масалалари мухокама килинган анжуманга мурожаатларни, глобал компьютер тармогининг бошка маълумот манбаларига мурожаатларни топасиз.

http: // www.boutell.corn/bag/ — Бу сервер WWW буйича тез-тез бериладиган саволлар ва уларнинг жавобларини узида сакайди.

http: // www.machaon.ru/digest/ — интернетда ишлаш хакидаги рус тилида ёзилган маълумотларни узида саклайди.

http://web.canlink.corn/helpdesr/window — HTMI-да ишлаб чикарувчи компанияларнинг WWW адреслари курсатилган.

 

 

 

 

 

 

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Компьютерни интернетга улаш учун нима килиш керак?

2. Компьютерлар интернетга кандай усуллар асосида уланади?

 3. Тўғридан-mўғpu боғланиш ҳақида гапириб беринг.

4. SLIP ва PPP орқали боғланиш ҳақида гапириб беринг.

 5. «Чақирув» асосида боғланиш ҳақида гапириб беринг.

6. PUUC ёрдамида богланиш ҳақида гапириб беринг.

7. Провайдер нима?

9. Провайдер танлашда нималарга эътибор бериш керак?

9. Республикамизда фаолият курсатаётган провайдерлар ҳақида нималарни биласиз?

 

10. Интернет тармогига уланган компьютерлар ва тармокдаги маьлумотлар хақида нималарни биласиз?

11. Сервер каталоглар ва изловчи машиналар хакида гапириб беринг.

12. Мимоз нима? Шлюз-чи?

13. Интернетдаги бирор манзилнинг таркибини тахлил килиб б ринг.

14. Билган давлатларингизни интернетдаги кодини айтиб беринг.

15. Идентификатор нима? Унга мисоллар келтиринг.

16. Интернетда учрайдиган файлларнинг mypлapu хакида гапириб беринг.

 

Бобга доир такрорлаш машқлари

 

1. Компьютер тармокдари билан боглик куйидаги фикрлардан кайсилари тенгри:

а) компьютер тармокларининг асосий вазифаси компью терлар орасида ахборот алмашишдан иборат;

б) компьютер тармокларининг уч тури мавжуд;

в) тармок турлари унга уланган компьютерлар орасидаги масона билангина фарк, килади;

г) бир туман микёсидаги глобал тармокни хосил килиш хам самарали натижа беради.

2. Локал тармокнинг хусусиятларига куйидагилардан кайсилари киради:

а) тармокка бир нечта компьютернинг уланганлиги;

б) тармокдаги компьютерларнинг турли вилоятларда жойлашганлиги;

в) тармокдаги компьютерларнинг битта принтердан фойдалана олиш имконияти;

г) тармокдаги компьютерларнинг бир дастурдан бир-бирига халакит бермаган холда фойдалана олиш имконияти;

д) тармокдаги компьютернинг ахборот алмашиши учун сунь ий йулдошлардан фойдаланиши;

е) тармокдаги хар бир компьютерда модем к;урилмаси булишининг зарурлиги.

3. Куйидаги хусусиятлардан кайсилари глобал тармокхусусиятларига тегишли эмас:

а) тармокдаги барча компьютерларнинг битга принтер курилмасидан фойдаланиши;

б) тармокдаги компьютерларнинг дунёнинг турли мамлакатларида жойлашганлиги;

в) тармоюгаги баъаи компьютерларнинг бир канала жойлашганлиги;

r) тармокдаги компьютерларнинг ахборот алмашиш учун суньей йулдошлардан фойдаланиши.

4. Куйидаги фикрлардан кдйсилари тугри:

 

а) интранет — интернет технологияси асосида яратиладиган тармок;

б) интранет минтакавий тармокка мисол була олади.

в) интранет тармогидаги бирор маълумотни олиш учун бу маълумотнинг каерда жойлашганлигини ёки унинг номини билиш шарт эмас.

5. Куйидагилардан кайсилари глобал тармокнинг техник воситаларига кирмайди:

а) компьютерлар;

б) компьютерларда жойлашган маълумотлар;

в) модем курилмаси;

r) алока кабеллари;

д) концентратор;

е) электр энергияси;

ё) принтер;

ж) ернинг сунъий йулдошлари.

6. Куйидаги фикрлардан кайсилари туғри:

а) компьютер тармоклари, асосан, сервер, концентратор, модем ва алока каналларидан ташкил топади;

б) сервер — тармок ишини таъминловчи компьютер;

 в) концентратор — алокани таъминловчи дастур;

г) модем — ахборотларни бир куринишдан бошкасига утказувчи курилма;

д) локал тармок учун модем ктрилмаси шарт эмас;

е) модемнинг ички ва ташки турлари мавжуд;

9. интернет хакидаги куйидаги фикрлардан кайсилари нотугри:

а) интернет локал ва минтакавий тармокларни хам бирлаштиради;

б) интернет тизими Японияда ишлаб чикилган;

в) интернет тизими ХХ асрнинг бошларида ишга туширилган.

10. Интернетнинг таркибий кисмлари хакидаги куйидаги фикрлардан кайсилари тугри:

а) интернетнинг техник таркибий кисмига дастурлар, алока каналлари, модем курилмаси, компьютердаги маълумотлар киради;

б) интернетнинг ахборотли кисмига матнли файллар, маълумотлар омборлари, график расмлар, аудиоёзувлар, видео тасвирлар хам киради;

в) интернетнинг дастурий таъминоти тармокдаги компьютерларнинг ягона стандарт асосида мулокот килишини таъминлайди.

11. Куйидаги фикрлардан кайсилари нотугри:

а) WWW — гиперматнли хужжатлар билан ишлашга имкон берсада, гипермедиа хужжатлари билан ишлашни таъминлай олмайди;

б) гиперматн ва гипермедиа тушунчалари бир мазмунга эга.

в) гиперматн деганда матнли файлга йул курсатувчи мати тушунилади;

г) сайт — компьютер курилмаси.

12. Электрон алока хакидаги куйидаги фикрлардан кайсилари тугри:

а) электрон алоканинг имкониятлари Интернет имкониятларидан кенг;

б) электрон алока оркали факат матнни эмас, расм, жадвал, мусикаларни хам тегишли манзилларга узатиш мумкин;

в) электрон алокада кулланиладиган манзиллар тўрт турга бўлинади;

г) кўп алоқа бўлимига эга бўлган электрон алоқага нисбатан энг содда электрон алоқанинг афзалликлари кўп.

13. Электрон алокадаги алока булиминингвазифасигакуйидагилардан кайсилари киради:

а) хатларни талаб килгунча саклаш;

б) хатларни руйхатга олиш ва уларнинг хисобини олиб бориш;

 в) тармокда мавжуд вирусларни даволаб туриш;

г) фойдаланувчиларга хат келганлиги хакида хабар бериш;

д) фойдаланувчиларга хатларни узатиш;

е) фойдаланувчиларнинг манзилларини саклаш.

14. Интернетга уланиш усуллари хакидаги куйидаги фикрлардан кайсилари тугри:

а) интернетга уланишнинг 6 хил йули бор;

б) интернетга богланиш усулларидан «Чақирув» асосида боғланиш усули энг кўп) компьютерингизни интернетга тўғридан-тўғри боғласангиз, уни провайдер сифатида ишлатишингиз хам мумкин;

г) интернетга богланишнинг турли усуллари ахборот алмашиш тезлиги билан фарк, килади;

15. Провайдер хакидаги куйидаги фикрлардан кайсилари нотугри:

а) провайдер — компьютер алокасини назорат килиб турадиган инсон;

б) интернет тармогида ишлашнинг кулайлиги танланган провайдерларга хам боғлик;

в) хозирги кунда Ўзбекистонда 40 дан ортиқ провайдер фаолият курсатаяпти.

16. Провайдер танлашда куйидагилардан кайсиларига эътибор. бериш керак:

а) провайдернинг кандай тармокдан фойдаланиши;

б) хизмат курсатиш бахоси;

в) техник хизмат курсатиши;

г) электрон алока хизмати курсатиши;

 д) алока тезлиги ва сифати;

е) провайдер компьютерининг русуми;

ё) провайдернинг иктисодий таъминланганлиги;

ж) провайдер модемининг тури.

17. Интернет билан боглик куйидаги фикрлардан кайсилари тугри:

а) баённома — алока урнатиш учун кабул килинган стандартлар;

б) мижоз — интернет хизматидан фойдаланувчи компьютер.

 в) шлюз — компьютер курилмаси.

            18. Куйидаги кодлар интернетда кайси давлатни англатишини езинг:

а) uz;               б) us;              в) ru;

г) de;               д) kz;              е) kg;

ё) иа;               ж) uk.

19. Доменнинг куйидаги синфлари кандай ташкилотлар учун ишлатилишини айтинг:

а) net;              б) com;            в) edu;

 г) org;             д) gov;             е) int.

20. Интернетда куп учрайдиган куйидагича кенгайтмага эга булган файлларнинг турини изохланг:

а) asm;             б) bas;             в) bmp;

 г) ехе;             д) zip;             е) hlp;

ё) doc;             ж) com;           з) dbf.

21, Интернетдаги http://www.boutel.corn/buxdu.html манзилининг куйидаги ёзувлари нимани англатишини айтинг:

а) http;

б) buxdu.html;

в) www.boutell.com

22*. Электрон хатнинг сарлавхасига мисоллар ёзинг. Уларни мазмунини тушунтиринг.

 

 

IX боб

ЎЗБЕКИСТОНДА КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ ВА КОМПЬЮТЕР  ТАРМОҚЛАРИ

 

Ушбу бобда республикамизда компьютерлаштириш жараёнининг тарихи, хозирги ахволи ва истикболлари хакидаги билимлар билан танишасиз.

Республикамизда компьютер техникаси билан боғлиқ  муассас ларнинг ташкилқилиниши, уларнинг йуналишлари бу сохада фаолият кўрсатаётган ватандошларимиз хақидаги маьлумотлар хамда «Ўзбекистон Республикасида маьлумотларни узатиш Миллий тар- мокини ривожлантириш ва такомиллаштириш дастури»да назарда тутилган вазифалар бобнинг мазмунини ташкил этади.

 

1-§ Компьютерлаштириш истиқболлари ва муаммолари

 

Ўзбекистон Республикасида тармокдарни автоматлаштириш ишлари мунтазам олиб борилган. Ўрта Осиё республикалари ичида биринчи марта 1956 йилда ЎзФА математика института қошида хисоблаш техникаси бўлими очилди. 1958 йил 30 декабрда Ўрта Осиёда биринчи булиб «Урал» электрон- хисоблаш машинаси (ЭХМ) ишга туширилди. Кейинчалик, 1962 йилда Тошкент шах,— рида М20 русумли (Қозон автоматлашган машиналар заводи мах,— сулоти), ярим утказгичли М220 русумли, «Минск 22», «Урал 2», «БСМ6 — 1», «БСМ6 — 2» русумли ЭХМ лар ишга туширилди.

Тошкент шахри собиқ шўролар давридаёк электрон-хисоблаш машиналари сохасидаги марказларнинг бирига айланган эди. 1966 йилда марказий хисоблаш булими негизида «Кибернетика» илмий ишлаб чикариш бирлашмаси очилди. Бу бирлашмада хукумат ва жамоат ташкилотларининг буюртмаларига кўра илмий-амалий ишлар амалга оширилар эди. 1978 — 79 йилларда «Кибернетика» илмий ишлаб чикариш бирлашмаси негизида марказлашган конструкторлик-техника бюроси, шунингдек, тажриба — синов заводи очилди. Бу илмий-амалий муассасаларда республикамизда кузга куринган олимлар (В. К,. Кобилов, Ф. А. Абутолипов, Т. Б. Буриев, Б. М. Бондаренко, Т. Комилов, Т. Ф. Бекмуратов, Р. Р. Саъдуллаев, С. Ортикова, Х,. 3. Икромова, С. Каримбердиева ва бошкалар) фаолият кўрсатмоқдалар.

Республикамизда информатика фанинингўқитилиши бўйича хам катта ютуқларга эришилмокда.

Сизга маълумки, «Информатика ва хисоблаш техникаси асослари» предметини ўрта мактабларнинг Х — XI синфларида ўрганиш 1985 — 86 укув йилидан бошлаб жорий килинган эди. Ушбу предметни 8-синфдан бошлаб ўқитиш МДХ мамлакатлари ичида биринчилардан булиб республикамизда йулга куйилди (1993 — 94 укув йили). Ушбу предметни укитиш учун дастур, укув режалари ишлаб чикилиб, 1993 йилда 8- синф учун (А. А. Абдукодиров, T. Азларов ва бошКалар муаллифлигида), 1994 йилда 9- синф учун (А. А. Абдукодиров, Т. Азларов ва бошкалар муаллифлигида), 1996 йил 10- синф учун (А. А. Абдукодиров муаллифлигида), 1999 йил 11-синф учун (Б. Болтаев, М. Махкамов муаллифлигида) дарсликлар яратилди, 8 ва 9-синфлар учун предметни укитиш сама радорлигини таъминловчи машклар тупламлари (А. А. Абдукодиров ва А. F. Хайитов муаллифлигида) нашрдан чикарилди. Шунингдек, республикамизда информатика ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга каратилган катор илмий тадқиқот  ишлари олиб борилмоқда.

2001 йил апрель ойида «Кибернетика» илмий ишлаб чикариш бирлашмаси тасарруфида янги ахборот технологиялари маркази ташкил этилди.

Мустакил республикамизда компьютерлаштиришни ривожлантириш, юкори технологияларни самарали ва сифатли даражада каллаш, худудимиздаги компьютерлар бозорини кенгайтириш ва шунта ухшаш йуналишларда катор тадбирлар утказилди ва янгилари режалаштирилмокда.

Янги иктисодий механизмларга утиш даврида узининг технологии имкониятларини ривожлантириш факат замонавий ахборот технологияларини каллаш оркали амалга оширилади. Республикамизда фаолият курсатаётган чет эл фирмаларининг бошида Американинг COMPUTERLAND фирмаси туради (бу фирма республикамизда 1991 йилдан буён фаолият курсатади). Чет эл фирмаларининг вазифасига нафакат компьютер ва бошқа техникаларни сотиш, балки республикамиз мутахассислари билан биргаликда илмий-амалий лойихаларни ишлаб чикиш киради. Хозирги кунда диёримизда фаолият кўрсатаётган компьютерлар сони 100 мингдан ошиб кетди ва улар, асосан, IBM, COMPAQ, HEWLETT PACCARD, EPSON, DAEWOO, SONY фирмаларининг махсулотлари хисобланади. Республикамиз пойтахти Тошкент шахрида COMPUTERLAND фирмасининг Ўрта Осиёдаги штаби жойлашган. Бу эса ватанимизда маданият, илм-фан ривожланиши, авлодларнинг кенг микёсда билим олишида мухим роль ўйнайди.

Ватанимизда чет эл фирмаларининг фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш йулида «Ўзэкспомарказ» нинг роли катта. Хар йили бу марказда компьютер ва бизнес сохасидаги унлаб халқаро кургазма ва илмий-амалий анжуман, семинар, симпозиумлар ўтказилади. Уларнинг амалий ахамияти, ёшларимизнинг бу сохаларда билим олишларидаги хиссаси беқиёсдир.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Ўрта Осиёда хисоблаш техникаси билан борлик биринчи муассаса қаерда ташкил килинган? У хакида нималарни биласиз?

2. Республикамизда ишлатилган дастлабки ЭХМ лар хақида нималарни биласиз?

3. Республикамизда ташкил зтилган янги ахборот технологиялари маркази хакида нималарни биласиз?

4. Ватанимиздаги компьютерлаштириш муаммолари билан шуғу ланаётган кайси олимларни биласиз?

5. Республикамиздаги компьютерлаштириш муаммолари билан шғулланаётган фирмалар хақида нималарни биласиз?

 

2-§  Ўзбекистон компьютер тармоқлари

 

Республикамиз мустакилликка эришгандан сунг ахборотларни компьютерлаштириш сохасида жуда катта ишлар килинди. Ижтимоий хаётнинг барча сохаларида ахборотлар билан ишлашни жадаллаштириш режалари «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да хам кўрсатиб ўтилган.

Хусусан, 1999 йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жахон ахборот тармокларидан фойдаланишни тартибга солиш туғрисида»ги қарори қабул килинди. Бироз вактдан сунг 1999 — 2003 йилларда Ўзбекистон Республикасида маълумотлар узатиш миллий тармоғини модернизация килиш ва уни ривожлантириш дастури қабул қилинди. 23- расмда ахборот алмашиш миллий тармоғининг чизмаси келтирилган.

Ўзбекистон Республикасида корпоратив фойдаланувчилар (вазирликлар тармоқлари, ташкилотлар, давлат бошқарув органлари, махалий ва минтайавий бошқариш тизимлари ва х,. к.) учун халкаро миллий минтакавий куламда узатиладиган ахборотлар хажмининг узлуксиз купайиши, маълумотларни узатиш миллий тармоғини

 

 

 ривожлантириш ва такомиллаштириш заруратини келтириб чикарди.

Маълумотларни узатиш миллий тapмоғини вазифаларига қуйидагилар киради:

Мулкчилик шаклидан катъи назар давлат, жамоат органлари, фукаролар, ташкилотлар, муассасалар, жамоаларнинг ахборотларга талабини кондириш учун электрон ахборот алмашишни амалга ошириш.

Республикада транспорт-коммуникация асосларининг ягона ахборотли мухитини яратиш ва унинг дунё ахборот алмашиш тизимига киришини таъминлаш.

Республикада маълумотларни узатиш провайдерлар тармоғининг дунё маълумотларини узатиш тармогига, жумладан, интернетга марказлашган холда уланишини таъминлаш.

Давлат бошкариш ва хокимият органларида марказлашган электрон хужжат алмашишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш.

Маълумотларни узатиш миллий тармоги республикада мавжуд маълумотларни узатиш ва уларни техник таъминлаш, Ўзбекистан алока ва телекоммуникация (УзРАК) ва Вазирлар Махкамаси хузуридаги хужаликлараро ахборот-компьютер хизмати (UzNet) xaм- корлигидаяратилди. Маълумотларни узатиш миллий тармогида миллий провайдерлар вазифалари, шунингдек, интернет хизматлари UzPAK зиммасига юклатилган. Ўзбекистон Республикаси маълумотларни узатиш тармокларининг барча провайдерлари халкаро тармокларга факат маълумотларни узатиш миллий тармоги оркали уланиш хукукига эга.

1997 йилдан бошлаб Узбекистонда интернет провайдерлар хизмат курсата бошлади. Хозирги кунда Ўзбекистонда 40 дан ортик интернет провайдерлар ишламокда. Қуйида баъзи провайдерларнинг номи ва сахифа манзилини келтирамиз:

 

 

 

Бугунги кунда UzPAK ахборотларни узатиш ва кабул килиш билан чекланиб колмасдан, масофали укитишни режали равишда амалга оширишга киришган. Техника ва узатиш воситалари ривожланган асрда давлатларнинг сиёсий чегараси (таълим сохасида) маълумот олиш учун халакит бермайди.

Бугунги кунда интернет орошали бошка давлатлардаги энг нуфузли укув даргохларида билим олиш имкониятлари мавжуд.

Маълумотларни узатиш миллий тapмоғи фаолиятини амалга ошириш ва уни ривожлантиришнинг узига хос муаммолари мавжуд. Масалан, бошлангич боскичда глобал тармокка чикиш турк сунъий канали оркали амалга оширилган эди. Лекин, ишлаш давомида бу каналнинг техник характеристикалари талабга жавоб бера олмаслиги аникланди ва ундан воз кечишга тугри келди. UzPAK умумий ахборот утказиш кобилияти 768 Убит булган иккита каналга эга. Бу каналлар АҚШ ва Европа оркали бир-бируни тулдириш ва алмашиш вазифасини бажаради. Бу эса маълумотларни узатиш миллий тармоғининг ишончлилик даражаси ва ахборотни узатиш сифатининг юкорилигини таъминлайди (бирор канал ишдан чикиб колса, иккинчи каналдан вактинчалик фойдаланилиб турилади).

Яна шуни таъкидлаш керакки, бозор иктисодиёти шароитида ахборот алмашиш техник ускунавий ашёларининг нархлари доимий равишда узгариб (одатда, нархлар ошиб) туради ва уни таъмирлашни ўз вактида амалга ошириш масаласи долзарб хисобланади.

2000 йил март ойида Ўзбекистан Республикасида биринчи марта (МДХ республикалари ичида) интернет фестивали булиб утди. Фестивалда 15 турдаги йуналиш булиб, улар деярли ижтимоий хаётнинг барча жабхаларидаги узгаришларни уз ичига олди. Бу хам республикамизда ахборот технологияларига эътибор кучли эканлигини курсатади.

 

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Ўзбекистон республикасида маьлумотларни узатиш миллий тармоғи хақида нималарни биласиз?

2. Маьлумотларни узатиш миллий тармогининг вазифасига нималар киради?

3. UzPAK деганда нимани тушунасиз?

4. Республикада компьютер тармоқларини ривожлантиришдаги муаммоларга нималар киради?

 

Бобни такрорлашга доир машқлар

 

 1. Қуйидаги фикрлардан кайсилари туғри:

а) «Кибернетика» илмий ишлаб чикариш бирлашмаси 1970 йилда очилган;

б) УзФА математика института кошидаги хисоблаш техникаси бўлимига биринчи бқлиб Қори Ниёзий бошчилик қилган;

в) республикамизда фаолият курсатаётган янги ахборот технологиялари маркази 1997 йилда ташкил этилган.

2. Республикамизда фаолият курсатаётган куйидаги провайдерларнинг интернетдаги сахифа манзилларини ёзинг:

а) UzPAK;                              б) UzNet;

в) Sarkor — Telekom;            r) Naytov;

д) Ishonch;                              е) Buzton.

3*. «Информатика ва хисоблаш техникаси асослари» предметини ўрта мактабда укитишнинг жорой к;илиниши хакида гапириб беринг.

4". Информатикани урганиш буйича Республикада олиб борилаётган ишлар хакида гапириб беринг.

5*. Республикамизда компьютерлаштириш ва компьютер тармокларини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган тадбирлар хакида газета в журналлардан маълумотлар келтиринг ва гурухингиздагилар билан уз фикрларингизни уртоклашинг.

6*. Узингиз укиётган академик лицей ёки касб-хунар коллежининг компьютерлар тармоғини яратиш лойихасини ишлаб чикинг ва гурухда мухокама килинг.

 

 

ДАРСЛИКДА ИШЛАТИЛГАН АТАМАЛАРНИНГ ИЗОХЛАРИ

 

Аналог (узлуксиз) сигналлар — бирор маълум вакт оралигида чексиз куп кийматга эга буладиган узлуксиз сигналлар.

Архив файл — сикилган холда ягона файлга бирлаштирилган бир ёки бир неча файлнинг ягона куриниши.

Архивлаш дастурлари — дискда жойни тежаш максадида файллар хажмини кичрайтиришга имкон берувчи дастурлар.

Архивни очиш — архив файлда жойлашган файлларни асл холатига кайтариш.

Архивни янгилаш — архивдаги файлларнинг эскирок версияси устига янгирок версиясини ёзиш.

Ахборот тармоги — алока тизимларида компьютерларнинг бир- бири билан богланиши.

Ахборот технологияси фани — ахборотларни жамлаш, саклаш, узатиш ва шу жараёнларни амалга оширувчи техник воситаларни ишлатишни ўргатувчи фан.

Ахборот тизими — белгиланган максадга эришиш учун ахборотларни шакл ва мазмунига кура турларга ажратиш, уларни сақлаш, излаш ва кайта ишлаш принциплари, карта ишлашда қўлланиладиган усуллар, шахслар хамда воситаларнинг ўзаро боғланган мажмуи.

Ахборотни узатиш кабеллари — тармоқда ахборотни бир компьютердан бошқасига узатиш учун хизмат киладиган ўтказгичлар.

Баённома (протокол) — компьютерлар орасида маълумотларни узатиш тартиби ва форматини белгиловчи коидалар мажмуи.

Белгили маьлумот — алифбо ракамли белгилар мажмуидан иборат маълумот тури.

Билимлар омборини бошкариш тизими — маълумотлар омборини яратиш, юритиш ва фойдаланишга мулжалланган дастур ва тил воситалари мажмуи.

Билимлар омбори — аник бир фан сохасида тупланган билимларни компьютерда тасвирлаш ва карта ишланган ахборотларни саклашга мулжалланган модель.

Биологик модель — объектлар ва уларнинг кисмларига хос биологии тузилиш, функция.

Бош калит — маълумотлар омборида саралаш ишларининг тез ва аник бажарилишига имкон берадиган жадвалнинг бир уступи.

Бошкариш тизими — бошкариш субъектлари — бошкарувчи тизимлар ва бошкариш объектлари — турли табиатли мураккаб динамик тизимлар мажмуи.

Гиперматн — бошка матнли хужжатларга йул курсатувчи мати.

Гипермедиа — матндан ташкари мультимедиа имкониятларини хам узида мужассамлаштирган маълумотларга йул курсатувчи хужжатлар.

Глобал тармоц — дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютерларни узида бирлаштириш имконига эга булган тармок.

Дискларни оитималлаштириш — дискдаги булакларга ажралган файлларни дискнинг бошига кучириб, уларнинг жойлашишини тартибга келтириш.

Дискретлаш — аналог сигналларни ракамли куринишга утказиш жараёни.

Доктор ревизорлар — файл ва дискнинг тизимли сохасидаги узгаришларни аникдаш билан бирга, узгарган файлларни дастлабки холатига кайтара оладиган вирусга карши дастурлар.

Ердамчи дискни тай ерлаб цуйиш — компьютерни ишга туширишга мулжалланган тизимли дискни тайёрлаш.

Интеграллашган дастурлар — бир неча соха масалаларини ечишга мулжалланган амалий дастурлар мажмуи.

Интеллект — инсоннинг тафаккур юритиш кобилияти (акд, онг). Интеллектуал ахборотли излаш тизимлари — иш жойидан туриб билимлар омборидаги керакли ахборотни излашга имкон берадиган тизимлар.

Интеллектуал интерфейс — интерфейс тушунчасини бошкача номланиши.

Интеллектуал тизимлар — инсоннинг мантикий фикрлаш усулини куллаган холда масалани ечадиган тизимлар.

Интернет — минглаб локал ва минтакавий компьютер тармокларини бир бутун килиб бирлаштирувчи бутун дунё компьютер тармоги.

Интернетнинг ахборотли қисми — интернет тармоғида мавжуд бўлган турли электрон хужжат, график расм, аудиоёзув, видеотасвир ва хоказо куринишидаги ахборотлар мажмуи.

Интернетнинг дастурий таьминоти — тармокка уланган компьютерлар ва тармок, воситаларини ягона стандарт асосида мулокот килиш, маълумотларни ихтиёрий алока канали ёрдамида узатиш даражасида кайта ишлаш, ахборотларни кидириб топиш ва саклаш хамда тармокда ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби мухим вазифаларни амалга оширувчи дастурлар мажмуи.

Интернетнинг техник таркибий қисми — турли русумдаги компьютерлар, алока каналлари, тармок техник воситалари мажмуи.

Интерфейс — хотирадаги ахборотлар ва фойдаланувчининг кулай мулокотини таъминлайдиган дастурий имконият.

Интранет — интернет технологияси, дастур таъминоти ва баённомалари асосида ташкил этилган, маълумотлар омбори ва электрон жадваллар билан жамоа бўлиб ишлаш имконини берувчи корхона ёки ташкилот микёсидаги компьютер тармоғи

Ишчи тизимлар — катта микдордаги маълумотларни саклаш, излаш, мураккаб хисоблашлар, моделлаштириш, дастурий таъминотни ривожлантиришга хизмат киладиган воситалар.

Катталик — бирор объектни характерловчи ва унинг муайян бир нусхаси учун берилган сонли ёки матнли кийматни белгиловчи курсаткич.

Кибернтик тизимлар — кибернетика фани шуғулланадиган мураккаб бошкариш тизимлари.

Кибернетика — тизимларни бошкаришга оид умумий конунларни ўрганадиган фан.

Кодлашузлуксиз сигнални ракамлар оркали ифодалаш жараёни.

Коммуникацион тизимлар — тармокдаги компьютерлар орасидаахборотларни узатиш учун маршрутлаш ва боғланишларни коммутация килиш вазифасини бажарадиган тизимлар.

Компьютер вируслари — компьютерда турли нохуш амалларни бажаришга мўлжаллаб ёзилган, ўлчами катта бўлмаган дастурлар.

Компьютер тармқцлари — компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имкониятини берувчи қурилмалар мажмуи.

Комльютерли моделлашаириш — ходиса ва жараёнларнинг моделини компьютерда куриш ва ўрганиш.

Концентратор (HUB) — тармокда компьютерларни ўзаро ахборот алмашинувини таъминловчи махсус қурилма.

Локал тармоқ — бир бинода ёки бир-бирига якин биноларда жойлашган компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармок,.

Мантилий маьлумот — бир-бируни инкор килувчи TRUE (рост) «1» ёки FALSE (ёлғон) «0» кийматларини кабул килувчи маълумот тури.

Маршрутлаш — керакли манзилга ахборотлар блокини узатиш  йулини аниклаш жараёни.

Математик модель — ўрганилаётган объектнинг математик формула ёки алгоритм кўринишида ифодаланган характеристикалари орасидаги функционал боғланиш.

Маьлумотлар модели — ахборотларни ифодаловчи воситалармажмуи.

Маълумотларнинг иерархик модели — маълумотларнинг дарахтсимон жойлашиш модели.

Маълумотларнинг иерархик  омбори — маълумотларнинг иерархик моделига мос xoнa яратилган маълумотлар омбори.

Малумотларнинг тармоқли модели — маълумотнинг бошқа погонадаги маълумот билан икки ёки ундан ортиқ, марта боғланадиган  тури.

Маьлумотларнинг реляцион модели — маълумотларнинг жадвал кўринишида сақланиши.

Маьлумотларнинг реляцион омбори — маълумотларнинг реляцион моделига мос холда яратилган маълумотлар омбори.

Маьлумотлар омбори — компьютернинг узоқ, муддатли хотирасида сақланаётган берилганлар ва улар устида аниқ, амалларни бажаришга имкон берадиган маълумотлар йигиндиси.

Маьлумотлар омборидаги доимий маълумотлар — маълумотлар омборининг узоқ, муддат ўзгармай қоладиган элементлари.

Маьлумотлар омборидаги ўзгарувчан маълумотлар — маълумотлар омборининг киймати тез-тез ўзгартириб турадиган элементлари.

Маьлумотлар омборини бошкариш тизими — маълумотлар омборидан фойдаланиш учун махсус яратилган дастур.

Маьлумотлар омборини бошқаришнинг иерархик тизими — маълумотларнинг иерархик тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун мулжалланган маълумотлар омборини яратиш тизими.

Маълумотлар омборини бошкаришнинг реляцион тизими — маълумотларнинг реляцион тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар омборини яратиш тизими.

Маьлумотлар омборини бошқаришнинг тармоқли тизими — маълумотларнинг тармоқли тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар омборини яратиш тизими.

Маълумотларни тартиблаш — маълумотлар киймати ва форматини фойдаланиш учун кулай холатга келтириш жараёни.

Маълумотларни чегириш — ахборотлар тизимида кўрсатилган шартни каноатлантирмаган элементларнинг маълумотлар омборига киритмай колдириш ҳолати.

Маъмурият тизимлари — тармокни бошкарадиган тизимлар.

 Мижоз — сервер ресурсларидан ва хизматидан фойдаланувчи

компьютер ёки дастур.

Минтакавий тармонд — бирор туман, вилоят ёки республика микёсидаги компьютерларни узида мужассамлаштирган тармок.

Модель — бирор объект ёки объектлар тизимининг образи ёки намунаси.

Моделлаштириш — билиш объектларини уларнинг моделлари ёрдамида тадкик килиш, мавжуд предмет ва ходисаларнинг моделларини ясаш ва ўрганиш.

Модем — ахборотни компьютердан узатиш кабелига ва кабелдан компьютерга тушунарли куринишга утказувчи махсус электрон курилма.

Мультимедиа — компьютернинг ахборотларни рангли графика, мати ва графикда динамик эффектлар, овозларнинг чикиши ва синтезланган мусикалар, аннимация, шунингдек тулаконли видеоклиплар, хатто видеофильмлар каби турли хил куринишлари билан ишлаш имконияти.

Нормаллаштириш — иерархик ёки тармокли тузилишга эга бўлган маълумотларни реляцион кўринишга ўтказиш жараёни.

Объект — узига ухшаш нарсалардан ажралиб турадиган алохида олинган предмет.

Обьект нусхаси — объектлар тўпламидан олинган муайян объект. Обьектлар тўплами — объектлар гурухи.

Олтимал бошқариш — энг кам вакт ва мехнат ёки энг кам микдордаги нарса ва энергия сарфлаган холда тизимни бир холатдан бошқа янги холатга ўтказиш жараёни.

Пакетлар — маълумотларнинг кисмларга бўлиниши.

Парол билан архивлаш — бегона фойдаланувчилар очмасликлари учун файлга парол кўйиб архивлаш.

Провайдер — компьютерларнинг тармокка уланиш ва ахборот алмашишини ташкил киладиган ташкилот.

Ревизор дастурлар — дастлаб дастур ва дискнинг тизимли сохаси хакидаги маълумотларни хотирага олиб, сўнгра уларни дастлабкиси билан солиштирадиган ва мос келмаган холларда фойдаланувчига маълум киладиган вирусга карши дастурлар.

Caum — графика ва мультимедиа элементлари жойлаштирилган гипермедиа хужжатлари кўринишидаги мантиқан бутун ахборот.

Селекция — тегишли манзиллардаги ахборотларни саралаш.

Сервер — тармоқ, ишини таъминловчи махсус компьютер.

Сигнал коди — хабар мазмунини ифодаловчи сонлар мажмуи.

 Сонли маьлумот — ихтиёрий создан иборат маълумот тури.

Суньий интеллект — одам интеллектининг баъзи вазифаларини ўзида мужассамлаштирган автоматик ва автоматлаштирилган тизимлар хусусияти.

Тақсимланган маьлумотлар омбори — бир ахборот тизимида фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар омборларининг турли жойлардаги компьютерларда сақланиши.

Такрорланадиган гурухлар — маълумотлар омборидаги объектнинг хар хил хажмдаги ахборотга эга элементлари.

Тармокнинг ахборот ашёлари — архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар омбори ва бошқа ахборот тизимларидаги хужжатлар  йигиндиси.

Тескари алақа — тўғри каналдаги маълумотларни узатиш характерига тескари канал орқали таъсир этиш.

Тизим (система) — ягона мақсад йўлида бир вақтнинг ўзида хам яхлит, хам ўзаро боғланган тарзда фаолият кўрсатадиган бир неча турдаги элементлар мажмуи.

Тизимни бошқариш — тизимни ташкил этувчи элементларга нисбатан амалга ошириладиган максадга йуналтирилган таъсир.

Тузилган архив файлни текшириб кўриш — архив файлнинг зарарланган ёки зарарланмаганлигини хамда зарарланиш даражасини махсус буйрук ёрдамида текшириш.

Ускунавий дастур воситалари — маълум бир йуналишдаги масалаларни ечишга мулжалланган дастур қобиқлари.

Фактографик тизим — содда ва куйилган масалаларга ягона хамда аник ечимни кўрсата оладиган тизим.

Физик модель — табиати ва геометрик тузилиши асл нусхадагидек бўлиб, микдор жихатдан ундан фарқ, киладиган моделлар.

Фильтр дастурлар ёки резидент дастурлар — вируслар томонидан зарарни кўпайтириш ва зиён етказиш максадида операцион тизимга қилинаёгган мурожаатларни ушлаб колиш ва улар хақида фойдаланувчига маълум килиш вазифасини бажарувчи вирусга карши дастурлар.

Фойдаланувчи интерфейси — берилган масалага мос интерфейсни танлаш.

Фойдаланувчи мухити — интерфейс тушунчасининг бошқача номланиши.

Хабар — ахборотнинг бирор моддий кўринишда мужассамланган шакли.

Шлюз — баённомани бир турдаги мухитдан иккинчи турдаги мухитга ўтказувчи тармоқ курилмаси.

Эксперт тизимлар — хулоса чикариш коида ва механизмлари йигиндисига эга булган билимлар омборини уз ичига олган суньий интеллект тизими.

Электрон алока — ахборот тармоклари оркали фойдаланувчиларга хатларни етказишни таъминлашнинг мухим тармоқли кўриниши.

Ўқитишни такомиллаштирувчи дастур воситалари — мутахассислар rypyxи томонидан ишлаб чикилган ва предметдаги тегишли мавзулар буйича дарс жараёнини ташкил килишга имкон берадиган дастурлар.

Хисоблаш-мантилий тизимлари — бошланғич маълумотлар асосида бошкаришнинг илмий масалаларини режалаштириш ва лойихалаштириш масалаларини хал қилиш имконини берадиган тизимлар.

Internet Explorer — интернет билан ишлашни таъминлайдиган

дастур.

Netscape Navigator — интернет билан ишлашни таъминлайдиган дастур.

 

 

МАШҚЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

 

I боб  1. а. 2. а, б, в, д, е, ё.

II боб  1. б, е. 2. а, б, г.

III боб  1. в. 2. а) arj а litsey;

 б) arj а а: \СОРУ \mfor;

в) arj а с:\АRХIV \сору;

г) arj u arxiv; д) arj m matem.

3. а) arj е litsey;

б) pkunzip arxiv;

в) arj e litsey -u;

г) arj e litsey -u -у;

д) arj с с:\INFOR \matn d:\ ;arj с а:\maruza с:\МАТЕМ\.

4. а) жорой каталогдаги файлларни fizika.arj файла сифатида архивлайди; б) жорой каталогдаги файлларни infor.zip файли сифатида архивлайди; в) жорой каталогдаги файлларни arxiv.arj файла сифатида архивлаб, уни А дискнинг МАТЕМ каталогига жойлаштиради; г) maruza.arj архив файли ичидаги файлларни жорой каталогдаги янгироқ версиялари билан янгилайди; д) D дискнинг COPY каталогдаги infor.arj архив файлини жорий каталогдаги файлларнинг янгирок версияси билан янгилайди; е) С дискнинг LITSEY каталогидаги tarix.arj файла ичидаги маълумотларни йўқотган холда жорой каталогдаги файлларни ушбу архив файлга жойлаштиради; ё) А дискнинг бош каталогидаги infor.arj файлини очиб, ундаги файлларни С дискнинг INFOR каталогига жойлаштиради; ж) жорой каталогдаги файлларни D дискнинг МАТЕМ каталогида жойлашган сору.arj архив файлидаги янгирок версиялари билан хеч кандай сўровсиз янгилайди; з) жорой каталогдаги файлларни шу каталогдаги fizika.arj архив файлидаги янгирок версиялари билан битта-битта сўраш орқли янгилайди.

5. а) arj а maruza infor-doc matem.doc;

 б) drj а dastur*.ехе;

 в) arj а help с:\HELP\ * txt;

г) arj а - va а:\rasm;

д) arj е -v kitob с:\AZIZBEK.

6. а) arj j textl text2;

б) arj j с:\ARXIV \ ahongir.arj с:\сору.arj;

в) arj j textlar а:\МАТЕМ\ teх1 d: \text2 с:\АКХ1V\ teех3.

7. а) С дискнинг бош каталогидаги tехt dос ва D дискнинг бош каталогидаги teхt.dос файлларини жорий каталогда axborot.arj номли файл сифатида архивлайди;

б) жорой каталогдаги файлларни А диск юритувчисидаги дискларга arxiv.arj, arxiv.а00, arxiv.а01, ... файллари сифатида киркиб архивлайди;

в) жорой каталогдаги text.arj, text.а00, text.а01, ... архив файллари D дискнинг KITOB каталогидан INFOR каталогига очиб жойлаштиради;

г) С дискнинг бош каталогидаги textl.arj, D дискнинг KITOB каталогидаги infor.arj ва А дискнинг бош каталогидани matn.arj файлларини жорий каталогдаги kitob.arj файлига бирлаштиради. Агар жорий каталогда бундай архив файл мавжуд бўлмаса, жорой каталогдаги файлларни шу номли файлга архивлаб, кейин тегишли файлларни унга бирлаштиради.

8. а) arj 1 kitob.arj > prn;6) arj 1 kitob.arj > с:АКHIV\ he1р; в) arj 1 kitob.arj > matn.teхt.

9. а) infor.arj архив файлида жойлашган файллар хақидаги маълумотларни D дискнинг ТЕХТ каталогидаги infor.tхt файла сифатида ҳосил килади;

б) maruza.arj архив файлида жойлашган файллар хакидаги маълумотларни экранга чикаради;

в) С дискнинг ARXIV каталогида жойлашган kitob.arj файлида муассамлашган файллар хакидаги маълумотларни когозда чоп этади.

10. а) kitob.arj файлини ичидаги ички каталоглар билан бирга очади; б) С дискнинг ARXIV каталогида жойлашган infor.arj файлини ичидаги ички каталоглар билан бирга очади;

в) жорой каталогда жойлашган файллар ва каталогларни maruza.arj файла сифатида архивлайди;

г) жорой каталогдаги файлларни infor.arj файли сифатида максимал даражада ва тез суръатда қисади;

д) жорой каталогдаги файлларни сору.arj файла сифатида бошка усулларга нисбатан тез ва яхши кисади;

е) жорой каталогдаги файлларни matem.arj файлига максимал даражада сикади;

ё) одатдаги infor.arj архив файлидан архивлаш дастури булмаганда хам узи очиладиган infor.ехе файлини хосил килади;

ж) жорий каталогдаги файллардан архивлаш дастури булмаганда хам узи очиладиган kitob.ехе архив файлини хосил килади.

11. а) arj е — d? а:/COPY/kitob.arj;

б) arj а — d? sport.arj;

в) arj е — jгl kitob.arj;

г) arj а — jt  a:1 а: /MАТЕМ/matnI.arj;

д) arj t kitob.arj.

12. а) С дискнинг MATN каталогидаги kitob.arj архив файлнинг зарарланган ёки зарарланмаганлигини текширади;

б) D дискнинг бош каталогидаги мухим зарарланган text.arj архив файлини очади;

в) А дискнинг ARXIV каталогидаги COPY каталогида жойлашган text.arj номли зарарланган архив файлни очади;

r) D дискнинг ТЕХТ каталогидаги файлларни парол билан архивланган axborot.arj файлини очади;

д) жорий каталогдаги файлларни litsey.arj файла сифатида парол билан

архивлайди;

е) жорой каталогдаги файлларни С дискнинг LITSEY каталогига

axborot.arj файла сифатида парол билан архивлайди.

IV боб l. в. 2. а, б, д, е. 3. а, б, е. 4. а, б, г. 5. б

V боб 1. а. 2. а. 3. б, в. 4. а,  б. 5. Сонли маълумотлар: б, г. Белгили маълумотлар: а, б, д, е. 6. а, в.7. б, в. 8. а, г, 9. б, г.

И боб 1. а. 2. Хеч Кайси. 3. а, б, в, г, д. 4. б. 5. в; а; б; r; д. 6. а, в, д. 7. в. 8. в. 9. а, б, в,д, ж.

VII боб 1. Барчаси. 2. б, в. 3. б. 4. а, в, г, ё, ж.

ИПбоб1. а, б.2, а, в, г. 3. а.4. а.5. е,ё.6. Барчаси.7. б,в.8. б,в.

9. а, б, г. 10. б, в, г. 11. а, б, г, д, е. 12. г. 13. а. 14. а, б, г, д,ж. 15. Барчаси.

 16. а) Ўзбекистон; б) АҚШ; в) Россия; г) Германия; д) Қозогистон; е) Қиргизистон; ё) Украина; ж) Буюк Британия.

17. а) интернетнинг хизмат провайдерлари учун; б) тижорат ташкилотлари учун; в) ўкув муассасалари учун; г) нотижорат ташкилотлар учун; д) давлат муассасалари учун; е) халкаро ташкилотлар учун.

18. а) Ассемблер тилида ёзилган дастур; б) Бейсик тилида ёзилган дастур; в) Windows график файла; г) MS DOS да бажарилувчи файл; д) PKZIP дастури ёрдамида архивланган файл; е) ёрдам файла; ё) Word да тайёрланган файл; ж) MS DOS нинг бошкарувчи файла; з) маълумотлар омбори файла.

19. а) тармокда гиперматн имконияти мавжудлиги;

б) файлнинг компьютердаги тулик, номи;

в) маълумот жойлашган интернет сахифа номи.

VI боб

1. Хеч кайсиси. 2. а) www.uzpak.uz; б) www.uznet.uz; в) www.sarkor tеlесоm.uz 

 r) www.naytow.corn; д) www.ishonch.uz; е) www.buzton.com;