СЎЗ  БОШИ

 

Қўлингиздаги китоб академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқув фани сифатида киритилган «Ахборот технологиялари» курсига оид илк бор ёзилган дарсликдир.

Инсоният ўзининг фаолиятида ахборотларни қабул қилиш, йиғиш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Ушбу амалларнинг компьютерга юклатилиши ва уларни амалга ошириш усул ва воситаларининг пайдо бўлиши, ахборот технологияларини алохида фан сифатида ажралиб чикишига сабаб бўлди. Ахборот технологиясининг асосий ўзагини компьютер ташкил этиб, унинг техник таъминотини таъминлайди. Ахборотни қайта ишлашни ташкил этиш учун ахборот технологиясининг техник таъминоти ягона булмай, балки ахборот таъминоти, ташкилий таъминоти ва дастурли таъминоти биргаликда қаралиши лозим.

Ушбу дарслик ахборот технологиясини ташкил этган гиперматн, мультимедиа, интернет, интранет, электрон почта, WEB технологияси, сунъий интеллект тизимлари хакидаги маълумотларни узида мужассамлаштирган.

Ахборот технологиялари фани умумтаълим мактабларининг 8— 9-синфларида хамда академик лицей ва касб-хунар коллежларида ўқитиладиган «Информатика» фанининг узвий давоми сифатида укитилиши кузда тутилган.

Дарсликда бериладиган мавзулар республикамизнинг хусусиятларини хисобга олган холда ишлаб чиқилди. Хар бир мавзу ўзўзини текшириш саволлари билан, боблар эса машқлар билан таъминланган. Баъзи топшириқлар умумий характерда бўлса, баъзилари ўкув муассасасида мавжуд компьютерлар русуми ёки бошка хусусиятлар билан боғлиқ. Бундай топшириқлар «*» билан белгиланди. Бундай хусусиятли топшириқлардан ташқари барча машқларнинг жавоблари кўлланма охирида келтирилди.

Дарслик қулёзмасини тайёрлашда ўз маслахатлари билан қатнашган «Информатика ва таълимнинг техник воситалари» кафедраси мудири профессор У. Й. Йулдошевга ва мавзулар буйича фикр-мулохазаларини билдирган барча тақризчиларга, шунингдек, дарслик матнини компьютерга киритишда фаол катнашган А. Худойберганова ва Ф. Хусановага уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

                                                                                                            

 

                                                                                                                                    Муаллифлар

 

I боб

ИНФОРМАТИКАНИНГ АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТДАГИ УРНИ ВА

АхАМИЯТИ

 

Ахборот технологияларининг такомиллаштирилиши жамиятни ахборотлаштиришда мухим омил хисобланади. Маьлумки, ахборот  технологиялари информатика канун-коидалари асосида такомиллаштирилади. Шундан келиб чикиб, ушбу бобда ахборот технологияси, унинг ривожланишига таьсир этувчи омиллар, жамиятни ахборотлаштириш йуналишлари ва ахборот технологияларининг хусусиятлари урганилади.

              

 

 

 

 

1-§. Ахборот технологиялари хақида тушунча

 

Янги ўқув фани бўлган «Ахборот технологиялари» фанида ахборотлар, уларнинг хоссалари, ахборот тизимлари ва вазифалари, ахборотларни қайта ишлаш, ахборотларнинг амалий ахамияти ва бошқа хусусиятлари ўргатилади. «Ахборот технологияси» фани математика, физика, информатика ва боши катор фанлар билан  бевосита боглик,.

«Ахборот технологиялари» иборасидаги «технология» сузи ло- тинча «thexnos» — санъат, хунар, соха ва «logos» — фан деган маънони билдиради. Яъни технология — бирор вазифани бажаришда унинг турли хил усуллари куринишини билдиради.

Ахборот технологиялари ахборотларни йигиш, саклаш, узатиш, кайта ишлаш усул ва воситалари мажмуидир.

Ахборот технологиясининг вужудга келиши ва ривож ланишини белгиловчи ички ва ташки омиллар мавжуд булиб, уларни куйидагича тавсифлаш мумкин:

Ички омиллар — бу ахборотларнинг пайдо булиши (яратилиши), турлари. хоссалари,

Ташки омиллар — бу ахборот технологиясининг техника-ускунавий воситалари оркали ахборотлар билан турли вазифаларни амалга оширишни билдиради. Ахборот технология- сининг техник воситаларидан намуналар 1-расм- да келтирилган.

Ахборот технологиясининг мазмунини куйидаги оддий бир мисол билан

тушунтиришга харакат киламиз. Сиз бирор маълумотхакида бошка бир вилоят (республика, Китъа)да яшовчи ўртоғингиз билан фикр алмашмокчисиз, дейлик. Буни турли йуллар ор- кали амалга оширишингиз мумкин. Сиз ўртоғингизга уз фикрингизни (уз навбатида, ўртоғингиз хам сизга жавобан) куйидаги усул

лар оркали етказишингиз мумкин:

1) алока булими оркали (ёзма равишда);

2) телефон тармоклари оркали (огзаки);

3) замонавий телекоммуникация воситалари оркали.

Хаётий тажриба шуни курсатадики, бу усуллардан фойдаланиш натижалари турлича булади ва натижаларга караб, Кайси усулдан фойдаланишни узингиз белгилаб оласиз.

Бозор иктисодиёти шароитида, алба|та, бирор юмушни бажаришдан олден уни амалга ошириш учун кетадиган маблагларни чамалаб куришингиз лозим, акс холда уни амалга ошира олмаслигингиз мумкин. Албатта, юкорида курсатилган усуллардан фойдаланиш узатилаётган ахборот мазмуни ва мохиятига боглик,.

Пировардида, узингиз учун иктисодий жихатдан энг арзон (хеч булмаганда арзонроги) ва сифати юкори булган усулни белгилаб оласиз.

Ахборотни узатиш усулларига келсак, 1- ва 2-бандда курсатилган усуллар билан ёшлигингиздаёк танишиб олгансиз ва ундан фойдаланишни яхши биласиз. Замонавий телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш эса улар билан мулокот куникма ва ма лакаларига боглик. Кунинг учун, дастлаб замонавий телекоммуникация воситаларининг узи нималигини билиб олишингиз керак.

Замонавий телекоммуникация воситалари имкониятлари жуда кенг тизим булиб, унга «Информатика ва хисоблаш техникаси асослари» фанидан маълум булган компьютер, мультимедиа во-ситалари, компьютер тармоклари, интернет, интранет каби тушунчалардан ташкари катор янги тушунчалар хам киради. Буларга ахборот тизимлари, ахборот тизимларини бошкариш, ахборотларни узатиш тизимлари, маълумотлар омбори, маълумотлар омборини бошкариш тизими, билимлар омбори кабилар киради.

ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб ахборотлаштириш сохаси кескин ривожланиб кетди. Бизнинг асримиз, яъни XXI асрни ахборотлаштириш ва коммуникация асри деб бежиз аташмайди. Ахборотлаштириш нима ва унинг вазифаларига нималар киради, унинг асосий хусусиятлари кандай, деган саволлар хозирги замон жамиятидаги хар бир фукарони кизиктириши табиий, Чунки инсон фаолиятини ахборотсиз тасаввур килиш кийин.

Хозирги кунда хар бир ташкилот, укув муассасаси, фирма ва ишлаб чикаришнинг барча сохаларида рахбар ва ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш максадида бошкарув жараёнларини маълум даражада автоматлаштиришга оид муаммоларни ечиш билан шугулланади. Бунда улар махсус фирмаларнинг мутахассислари билан учрашади, уларнинг фаолияти билан якиндан танишади, улар ишлаб чикарадиган махсулотларни куради ва пировардида узида автоматлаштириш учун керак буладиган техник жихозларни харид килади. Албатта, ташкилотларга урнатилган автоматлаштириш жихозлари йилдан-йилга янгиланиб, техник жихатдан такомиллаштириб борилади.

XX асрнинг сунгги ун йили мобайнида ахборотлар билан ишлаш ва ахборотлаштириш жуда ривожланди. Бунта сабаб шундаки, кундалик турмущда ахборотлар, уларни кайта ишлаш ва узатишнинг ахамияти ортиб бормокда. Бу эса, уз навбатида жамиятнинг хар бир аъзосидан ахборотлаштириш ва ахборот технологиялари сирларини, унинг коида ва конуниятларини мукаммал билишни такозо этади.

Республикамиз мустакилликка эришганидан сунг, ахборотлаштириш ва ахборот технолгияларидан фойдаланиш йуналишида катта тадбирлар амалга оширилди. Хукуматимиз томонидан кабул килинган «Таълим тугрисида»ги конунда бу дастурнинг туб мохияти баён этилган. Шунингдек, сунгги 5 — 6 йил ичида бу сохада кабул килинган катор хужжатлар ахборотлашган жамиятни куриш энг олий инсоний орзу-ниятга айланганлигидан далолат беради.

Энди «Ахборот технологияси» фанининг мохиятини ёритишга утамиз.

«Ахборот технологияси» фани ахборотларни жамлаш, саклаш, узатиш ва шу жараёнларни амалга оширувчи барча техник воситаларни ишлатишни ургатувчи фан .

Кундалик турмущда турли куринишдаги ахборотлар масалан, матнли, графикли, жадвалли, овозли (аудио), расмли, видео вабошка ахборотлар билан ишлашга тугри келади. Хар бир турдаги ахборот билан ишлаш (йигиш, саклаш ва g.к.) учун хар хил техник характеристикаларга эга булган ахборот курилмалари керак булади.

Микроэлектроника ишлаб чикариш технологиясининг ривожланиши ва ута кучли процессорли компьютерларнинг яратилиши ахборотларни карта ишлаш имкониятларини кенгайтирмокда.

Интерфейс компьютернинг имкониятларини кенгайтирувчи курилма булиб, унинг асосий вазифаси ташки курилмалардан киритиладиган маълумот (сигнал)ларни компьютерда кайта иш- лаш учун кулай холга келтиришдан иборат.

Хозирги кунда таълим сохасида укитишни автоматлаштиришга катта эътибор берилмокда. Чунки замонавий укитиш технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш катта ижобий натижалар беради. Укитишни автоматлаштириш (ахборотлаштириш) ёки ахборот технологияларидан фойдаланиш дастурига куйидагиларни киритиш мумкин:

а) таълим тизимининг барча погоналарида ахборотлаштиришнинг етакчи бугинлигини таъминлаш;

б) барча сохалар буйича билим беришда ахборотлаштиришни ривожлантиришни лойихалаш ва яратиш (мониторинг), ресурс марказ тизими;

в) ахборотлаштириш сохаларида меъёрий базаларни яратиш (координациялар, методлар, илмий-методик бирлашмалар ва х,.к.);

г) техник таъминотни — компьютерлар, ахборот технологиясининг бошка ктрилмалари (фотоаппаратдан микроскопгача), уларга хизмат курсатиш учун керакли материалларни яратиш;

д) телекоммуникация (хаво оркали, ернинг сунъий йулдошлари ва бошка алока каналлари) тармоклари;

е) таъминот ресурслари (дастурий таъминот, интернетдаги ахборотлар мажмуи, маълумотномалар ва х.к.).

Ахборот технологиясидан фойдаланиш ва уни бирор-бир сохага татбик, этиш уз ичига катор вазифаларни олади. Куйида ахборотлашган фаолият объектлари хакида гап юритамиз.

Бундай объектларга сонлар (улчаш ва моделлаштириш нати- жалари), матнлар, тасвирий ахборотнинг статистик ва динамик ифодалари, расмлар, чизмалар ва аннимациялар, овозли образ- лар (ёзилган овоз, мусика ва бошкалар) киради.

Фойдаланувчининг мустакил ва онгли равишда олиб борадиган фаолиятига ахборот объектларини яратиш, керакли ахборот объектларини излаш, ахборотларни йигиш, тахлил килиш ва аж- ратиб олиш, ташкиллаштириш, керакли куринишда тасвирлаш, ахборот объектларини (матн, сухбат, расм, уйин ва бошка кури- нишда) узатиш, моделлаштириш, лойихалаш, объектларни режалаштириш ва бошкалар киради.

Ахборот технологияси моделлари муайян амалларни онгли ва режали амалга оширишда узлаштирилади. Бу жараён куйидагиларни уз ичига олади:

компьютер, шунингдек, принтер, модем, микрофон ва овоз эшиттириш курилмаси, сканер, ракамли видеокамера, мультимедиа проектори, чизиш планшети, мусикали клавиатура кабилар хамда уларнинг дастурий таъминоти;

ускунавий дастурий таъминот; виртуал матн конструкторлари, мультипликациялар, муси калар, физик моделлар, географик хариталар, экран процессорлари ва х.к.;

ахборотлар мажмуи — маълумотномалар, энциклопедиялар, виртуал музейлар ва х,к.;

техник куникмалар тренажёрлари (тутмачалар мажмуидан тугмачаларга карамасдан маълумот киритиш, дастурий воситаларни дастлабки узлаштириш ва х,.к.)

 

Савол ва топшириклар

 

1. Ахборот технологиялари нима?

2. «Ахборот технологияси» фани нималарни урганади?

3. Ахборот технологияларининг ривожланишини белгиловчи ички ва тошни омилларга нималар киради?

4. Ахборотларни узатишнинг нандай усулларини биласиз?

5. Жамиятни ахборотлаштириш деганда нимани тушунасиз?

 

2-§   Информатиканинг ахборотлашган  жамиятдаги  ўрни

 

Хозирги кунда ахборот ва компьютер технологиялари иборалари кундалик турмушда энг куп кулланиладиган тушунчалар десак муболага булмайди. Чунки хаётнинг кайси сохасини олмайлик, кандай амалларни бажармайлик, албатта, ахборотлар билан иш курамиз. Яъни ахборотлардан фойдаланиш, ахборот алмашиш, уларни узатиш, узлаштириш инсон фаолиятининг асосий негизини ташкил этади.

Хозирги кунда ахборот технологияси жамиятнинг жадал ривожланишига таъсир этувчи энг мухим омилдир. Ахборот технологияси инсоният тараккиётининг турли боскичларида хам мавжуд булган булса-да, хозирги замон ахборотлашган жамиятининг узига хос хуусияти шундаки, цивилизация тарихида биринчи марта билимларга эришиш ва ишлаб чикаришга сарфланадиган куч энергия, хом ашё, материаллар ва моддий истеъмол буюмларига сарфланадиган харажатлардан устунлик к;илмокда, яъни ахборот технологиялари мавжуд инги технологиялар орасида етакчи уринни эгалламокда.

Ахборот технологиялари индустрияси мажмуини компьютер, алока тизими, маълумотлар омбори, билимлар омбори ва у билан боглик фаолият сохалари ташкил килади. Ахборот технологиялари сохасида бевосита ишламайдиган одамлар хам кундалик ишларида унинг имкониятларидан фойдаланади. Ахборот технологиялари турмушнинг барча сохаларига борган сари купрок сингиб бориб, унинг харакатлантирувчи кучига айланмокда.

Бугунги кунда ахборот технологиясини шартли равишда са ловчи, рационаллашаирувчи, яратувчи турларга ажратиш мумкин. Биринчи турдаги технологиялар мехнатни, моддий ресурсларни, вактни тежайди. Рационаллаштирувчи ахборот технологияларига чипталар буюртма килиш, мехмонхона хисоб-китоблари тизимлари мисол булади. Яратувчи (ижодий) ахборот технологиялари ахборотларни ишлаб чикадиган, ундан фойдаланадиган ва инсонни таркибий кием сифатида уз ичига оладиган тизимлардан иборат.

Ахборот технологияларининг хозирги замон тараккиёти хамда ютуклари фан ва инсон фаолиятининг барча сохаларини ахборот- лаштириш зарурлигини курсатмокда. Чунки айнан мана шу нарса бутун жамиятнинг ахборотлаштирилиши учун асос ва мухим замин булади.

Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборотдан иктисодни ривожлантириш, мамлакат фан-техника таракщиётини, жамиятни демократлаштириш ва интеллектуаллаштириш жараёнларини жадаллаштиришни таъминлайдиган жамият бойлиги сифатида фойдаланиш тушунилади.

Дархакикат, жамиятни ахборотлаштириш — инсон хаётининг барча жабхаларида интеллектуал фаолиятнинг ролини ошириш билак боглик объектив жараён хисобланади.

Жамиятни ахборотлаштириш республикамиз халки турмуш да- ражасининг яхшиланишига, ижтимоий эхтиёжларнинг кондирй- лишига, иктисоднинг усиши хамда фан-техника тараккиётининг жадаллашишига хизмат килади.

Жамиятни ахборотлаштириш жараёнини 5 асосий йуналишга ажратиш мумкин:

1. Мехнат, технологик ва ишлаб чикариш жараёни воситаларини комплекс автоматлаштириш.

2. Илмий тадкикотлар, лойихалаш ва ишлаб чикариш жараёнларини ахборотлаштириш.

3. Ташкилий — иктисодий бошкаришни автоматлаштириш.

 4. Ахолига хизмат курсатиш сохасини ахборотлаштириш.

5. Таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ахборотлаштириш.

Хар кандай фан борликнинг баъзи тушунчаларини умумлашган, бир-бирига богланган холда урганади. Масалан, физика табиатдаги вокеалар, ходисалар, уларнинг келиб чик

иш шарт-шароитлари, улардан инсон хаётида фойдаланиш кабиларни урганади. Физикани укитишда турли усул ва услублардан фойдаланилади. Физикада билишнинг асосини назарий билим ва узлаштирилган билимни амалиётда текшириш ташкил этади. Хар иккала холда хам материални узлаштиришда маълум даражадаги ахборотлар мажмуи ўқувчилар онгига етказилади.

Билим олишда, яъни маълум турдаги ахборотларни узлаштиришда компьютер тизимининг ёрдами бенихоя каттадир. Ахборот кандай куринишда ифодаланишидан катъи назар, уни йигиш, саклаш, карта ишлаш ва фойдаланишда компьютер техникасининг ролини 1~уйидагилар белгилайди:

Биринчидан, укитишда янги ахборот технологияларидан фойдаланиш стандарт (анъанавий) тизимга нисбатан укув жараёнини жадаллаштириб, талабада илмга қизикишни оширади, улар ижодий фаолиятини ўстиради, билим беришга дифференциал ёндашиш, олинган билимларни такрорлаш, мустахкамлаш ва назорат килишни енгиллаштиради, талабани ўқув жараёнининг субъектиra айлантиради.

Иккинчидан, янги ахборот технологияларидан таълим-тарбия жараёнида қуйидаги шаклларда фойдаланиш мумкин бўлади:

муайян предметларни укитишда компьютер дарслари;

компьютер дарслари — кургазмали материал сифатида;

талабаларнинг гурухли ва фронтал ишларини ташкиллаштиришда;

талабаларнинг илмий изланишларини ташкиллаштиришда;

талабаларнинг укишдан бўш вақтларини туғри ташкил килиш масалаларини хал этишда ва х,.к.

 

Савол вa топшириқлар

 

1. Жамиятда ахборотларнинг Кайта ишланишига мисоллар келтиринг.

2. Укитишда ахборот технологияларидан фойдаланишнинг Кандай афзалликлари мавжуд?

 

Бобга доир такрорлаш машқлари

 

1. Ахборот технологиялари хакидаги Куйидаги фикрлардан кайсилари тугри:

а) «Ахборот технологияси» фани компьютернинг ишлаш тамойилларини урганади;

б) ахборот технологияларининг такомиллашуви жамиятни ахборотлаштиришда асосий омиллардан бири хисобланади;

в) ахборот технологияси фани информатика фани билан боғлиқ  эмас.

2. Куйида келтирилганлардан ахборот технологиялари урганадиган йуналишларни ажратиб кучириб ёзинг:

а) ахборот объектларини яратиш;

б) ахборотларни керакли куринишда тасвирлаш;

в) ахборотларни кайта ишлаш;

r) носоз компьютер курилмаларини тузатиш;

д) ахборотларни тахлил килиш ва ажратиб олиш;

е) керакли ахборотларни излаш;

ё) турли куринишдаги ахборотларни кабул килиш ва узатиш.

3. Жамиятдаги маълум сохани компьютерлаштириш буйича уз лойихангизни ишлаб чикинг ва уни гурухда мухокама килиб такомиллаштиринг.

4*. Укув фанларини урганиш жараёнида ахбороттехнологияларини куллашнинг афзалликларини мухокама килинг.

 

II боб

КОМПЬЮТЕРГА ХИЗМАТ  КЎРСАТИШ

 

Компьютердан фойдаланувчи компьютердаги ва экрандаги маь- лумотларнинг жойлашишини узи учун кулайхолатга келтириб оли- ши лазим. Бунинг учун ёрдамчи дискни тайёрлаб куйиш, хотирани кераксиз файллардан тозалаш, дискларни оптималлаш каби ишлар бажарилади.

Мазкур бобда ушбу амаллар мохияти ва уларни амалга ошириш хусусиятлари урганилади.

 

1-§ Қаттиқ дискка хизмат кўрсатиш амаллари

 

Қаттиқ дискка хизмат кўрсатиш амаллари деганда нима тушунилади? Маълумки, компьютер электр тармоғига уланганда винчестер дискчалари харакатга тушади ва унинг айланиш тезлиги минутига 6500 — 10000 мартагача етади. Бу жуда катта тезлик. Худди шунингдек, компьютернинг бошқа қурилмалари хам иш жараёнида катта кучланишга эга бўлади ва электр токи ўтиши натижасида ўзидан иссиклик чиқаради. Қаттиқ дискка кўрсатиладиган хизматлар ундаги маълумотларга ишлов беришдан иборат. Уларни қандай амалга оширишни кўриб чиқамиз.

Дискдаги файллар билан ишлаганда операцион тизим, ўзак каталог, файллар жойлашиш жадвали (FAT-Fail' allocation Table), дискнинг юкланиш дастури ёзилган қисмидаги маълумотлардан фойдаланилади. Агар дискнинг тизимли қисми бузилса, дискдаги маълумотлардан тўла ёки қисман хам фойдаланиб булмайди. Дискнинг тизимли бўлимини (Disk Edit туридаги дастур ёрдамида) қайта тиклаш мумкин. Пекин бундай иш фойдаланувчидан юқори малака ва кўп вақт талаб қилади. Агар тизимли бўлим файлларини доимий равишда Image дастури ёрдамида нусхаланиб қўйилса, дискнинг тизимли соҳаси бузилганда уни қайта тиклаш анча енгил бажарилади.

Image.ехе дастури дискнинг тизимли сохаси хақидаги маълумотларни Image. dat файлига ёзиб қўяди. Ушбу файлни юклаш жараёнида файллар жойлашиш жадвали ва узак каталог хақида маълумотлар тасвирланади.

Ҳар сафар Image. ехе файли ишга туширилганда ундаги ахборот янгиланиб туради, файлнинг аввалги холати эса, Image.bak файлида сақланади.

Image. ехе файлини ишга тушириш қуйидагича бажарилади: Image [диск юритувчи номи]. Агар диск юритувчи кўрсатилмаса, фаол (жорой) диск юритувчи тушунилади.

Image.bak файлини хосил килишни бекор қилиш учун Image / Noback буйруғи берилади.

Image дастурининг бажарилиш вақти жуда қисқа, шунинг учун уни тез-тез бажариб туриш тавсия этилади.

Ёрдамчи дискни тайёрлаб қўйиш хам фойдаланувчи учун муҳимдир. Ёрдамчи диск нима ва унинг вазифаси қандай, деган саволга жавоб берайлик. Компьютернинг бошланғич юкланиш жараёнида DOS нинг тизимларини очиш ва уларни ишлатиш учун (яъни бошкаришни буйруқ файлларга бериш учун) BIOS дастурларидан фойдаланилади. Агар бу дастурдаги маълумотлар бузилган бўлса, компьютер ишга тушмайди (юкланиш охирига етмайди) ёки баъзи бир мантиқий дисклар (дискдан юкланиш руй берганда) «кўринмайди». Бундай ҳолатда йўколган ёки бузилган маълумотларни тиклаш осон иш эмас, хатто мутахассислар учун хам талайгина вақт талаб қилади. Бу вазиятда Rescue дастури ёрдам беради. Ушбу дастур маълумотларни (юклаш дастурини) ёрдамчи дискка ёзиб қўяди ва уларни шу дискдан қайта тиклаб беради.

Ёрдамчи дискни тайёрлаш учун 2 — 3 дакика вақт сарф этилади ва ҳар сафар DOS конфигурацияси ўзгартирилганда ёрдамчи дискни янгилаб туриш тавсия этилади.

Компьютерни ишлатиш жараёнида дискда жуда кўп кераксиз ва bak кенгайтмали файллар хосил бўлади. Хотирани кенгайтириш, тозалаш мақсадида қаттиқ дискларни кераксиз файллардан тозалаш учун Wipeinfo дастуридан фойдаланиш мумкин.

Компьютердан канча кўп фойдаланилса, қаттиқ дискнинг файлларга тўлиб қолиш эхтимоли шунча ортади. Албатга, ҳар кандай ахборотни у ишлатиб бўлингач, хотирадан учириш керак булади. Лекин шунда хам баъзи бир «кераксиз» файллар сони кўпайиб кетади. Бундай холларда (баъзан, ахборот хажми анчагина катта бўлганда), ахборотларни «сикувчи» махсус архивлаш дастурлари кулланилади. Архивлаш дастурлари махсус услубларни куллаш хисобига ахборотларни «сиқиш» имконини беради, яъни ахборотнинг нисбатан кичик хажмдаги нусхасини яратиш ҳамда бир нечта файлни битта файлга бирлаштириш имконини беради. Бундай дастурлар билак кейинги бобда танишасиз.

Каттик, дискдаги манзиллар жойлашиши ягона тизим (куриниш)га эга булади. Бу холат барча куринишдаги дискларга тааллукли. Дискни доимий ишлатиш жараёнида — файлларни ёзиш, ччириш, кайта ёзишда жуда куп буш жойлар хосил булади ва купгина файллар булак-булак булиб ажралиб колади.

Шунта ухшаш холларда файллар жойлашишини оптималлаштирувчи дастур, масалан, SpeeDisk ёки ScanDisk дастурларидан фойдаланиш мумкин. Бу дастурлар барча файлларни диск (манзил) бошланишига кучиради ва файлларнинг булакларга ажралишини тугрилайди. Бундай дастурларнинг бажарилиши бир неча минутни ташкил этади. Шу босс, вакти-вакти билан комльютернинг барча мантикий дискларини оитималлаштириш максадга му- вофик.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Катгик дискка хизмат курсатиш амаллари нималардан иборат?

2. Image дастурининг вазифасини тушунтиринг.

3. Ердамчи диск нима?

4.Хотирадаги кераксиз файлларни учиришнинг мохияти нимада?

5. Дискни оптималлаш нима?

           

2-§. Компьютернинг фойдаланувчига мос мухитини  ташкил этиш

 

Компьютердан фойдаланувчи унинг ресурс ва имкониятларини яхши билиши керак. Компьютернинг асосий ташкил этувчилари марказий процессор, каттик диск (винчестер), хотира ва бошкалар унинг ишлаши жараёнида катта юкланма (нагрузка) олади. Буни куйидагича ухшатиш билан тушунтириш мумкин. Хар бир автомобиль хайдовчиси уз машинасида юриш учун унга доимий равишда бензин куйиб туриши, ювиши, техник хизматлар курсатиши ва шу каби ишларни уз вактида бажариб туриши лозим. Агар бу ишлар уз вактида бажарилмаса, унинг натижаси жуда ачинарли булади. Худди шунингдек, компьютердан фойдаланувчилар хам уни факат уз масалаларини ечишда ёки турли хил компьютер уйинларни ташкил этишда фойдаланмасдан, хотирадаги кераксиз файлларни учириши, турли узгаришларни тугрилаши, файллар тизимининг бутунлигини саклаш каби амалларни бажариб туриши керак.

Компьютер ахборотларни кайта ишловчи курилма сифатида хизмат килар экан, ундан фойдаланиш инсон учун кулай ва содда булиши керак. Бундай имкониятни эса, хар бир фойдаланувчи узига мослаб «яратиб олади».

Буидай мухитга нималар киради? Биринчидан, компьютер сиз мулжаллаган ишларни бажара олиши учун у етарлича хотирага эга булиши, етарлича тезликда ишлай олиши, зарур курилмаларни ишлата оладиган дастур таъминотига эга булиши лозим. Булар компьютернинг техник жихатдан талабга жавоб беришини такозо килади. Фойдаланувчи улардан узига мосини танлаши максадга мувофик.

Иккинчидан, фойдаланувчи хар куни амалга оширадиган ишларини бажариш учун интерфейсни калай холатга келтириб куйиши лозим. Масалан, биргина мати мухарририга кунига бир неча марта мурожаат килиниши мумкин. Бундай дастурни ишга тушириш учун бир неча каталог ичига кириш талаб килинмаслиги, балки бош каталогда (Windows мухитида «Рабочий стол» да) жойлашиши лозим. Бу дастурлардан фойдаланиш масаласи.

Учинчидан, курилмалардан фойдаланишни кулай холатга келтириш лозим. Масалан, унг кул билан ишлайдиганлар учун сичкончанинг чап тугмачаси, чап кул билан ишлайдиганлар учун унг тугмачаси фойдаланиш учун кулай булади. Уларни операцион тизимдаги мос параметрларни узгартириш билан созлаб куйиш керак.

Хозирги кунда дастурий таъминот буйича Microsoft фирмасининг махсулотлари кенг таркалган. Бу фирма узи яратаётган дастурий таъминотдан тажрибали фойдаланувчилар билан бирга бошловчиларнинг хам кулай ишлаш имкониятини яратиш борасида тинимсиз изланишлар олиб бормокда.

 

Савол ва топшириқар

 

1. Компьютернинг фойдаланувчига мос мухити деганда нимани тушунасиз?

2. Фойдаланувчига мос мухитни хосил килиш учун бажариладиган ишлар мазмунини тушунтиринг.

 

 

Бобга доир такрорлаш машқлари

 

1. Каттик дискка курсатиладиган хизмат турларига куйидагилардан кайсилари киради:

а) дискни вқкт-вақти билан форматлаб туриш;

 б) дискдаги кераксиз файлларни учириб ташлаш;

в) дискка янги маълумотларни ёзиб туриш;

г) дискка утирган чангларни артиб туриш;

д) дискдаги вактинча фойдаланилмайдиган катта хажмдаги файлларни архивлаб туриш;

е) дискнинг операцион тизимини янгилаб туриш.

2. Компьютернинг фойдаланувчига мос мухитини яратишга куйидагилардан кайсилари киради:

а) операцион тизимли ёрдамчи дискни тайёрлаб куйиш;

 б) каттик дискдаги носозликларни тузатиш;

в) компьютер атрофидаги кераксиз жихозларни олиб куйиш;

 г) фойдаланувчи куп ишлатадиган дастурларни компьютер ишга

тушиши билан бажарилишга тайёр холга келтириб куйилишини ташкиллаштириш.

3*. Компьютерингиздаги мос дастурдан фойдаланиб, операцион тизимли ёрдамчи дискни тайёрланг.

4'. SpeeDisk дастури ёрдамида каттик дискдаги файлларнинг жойлашишини оптималлаштиринг.

5'. ScanDisk дастури ёрдамида каттик дискдаги маълумотларнинг жойлашишини текширинг ва мавжуд носозликларни тузатинг.

 

III боб

Файлларни   архивлаш

 

Компьютер хотирасидаги маьлумотларнинг купайиб кетиши турли  муаммоларга олиб келади. Маьлумотларни хажм жихатдан кичрайтириш учун архивлаш дастурларидан фойдаланиш мумкин. Архивлаш натижасида бир нечта файл, хатто каталоглар сикилган голда бир файлга бирлаштирилади, архив файлни очиш натижасида улар уз холатига кайтарилади.

Бобда файлларни архивлаш ва очиш, архив файлларни янгилаш, булакларга булиб ва киркиб архивлаш, архив файлларни бирлаштириш, архив файллар мундарижасини куриш, архивлаш дастурисиз очиладиган архив файлларни, паролли архив файлларни хосил килиш билан танилади.

 

1-§. Архивлаш дастурлари

 

Архивлаш дастурлари — дискда жойни тежаш максадида файллар хажмини кичрайтиришга имкон берувчи дастурлар. Улар турлича куринишда ишлатилса-да, ишлаш тамойили бир хил: файлларда айнан такрорланадиган уринлар мавжуд булиб, уларни дискда тулик саклаш мазмунсиздир. Архивлаш дастурларининг вазифаси  такрорланадиган шундай булакларни топиб, уларнинг урнига бошка бирор маълумотни ёзиш хамда уларнинг кетма-кетлигини аник курсатишдан иборатдир. Бундан куринадики, турли файллар учун уларнинг сикилганлик даражаси турлича булади. Масалан, мать ёзилган файллар 2 мартагача сикилса, расмларни тасвирловчи файллар турт, гатто беш мартагача сикилади. Дастурлар ифода- ланган файллар эса жуда кам — 1% га якин сикилади. Уртача килиб айтганда архивлаш дастурлари файллар хажмини 1,5 — 2 баробар кискартиришга имкон беради.

Архивлаш дастурлари анчагина. Улар қулланиладиган математик усуллар, архивлаш, архивни очиш тезлиги ва энг асосийси, сикиш самарадорлиги билан бир-биридан фарк килади. Архивлаш дастурларидан етарли даражада тез ва яхши ишлайдиганлари PKZIP, LHARC, ARJ, КАК дастурларидир.

Архив файл ягона файлга бирлаштирилган бир ёки бир неча файлнинг сикилган холдаги куриниши булиб, ундан керакли холларда файлларни дастлабки куринишда чикариб олиш мумкин. Архив файла ундаги файллар номларини курсатувчи мундарижага эга булади. Архивда жойлашган хар бир файл хакида маълумот берувчи мундарижада куйидагилар жойлашган булади:

— файл номи;

— файл жойлашган каталог хакида маълумот;

— файл узгартирилганлигини курсатувчи сана ва вакт;

— файлнинг дискдаги, архивдаги улчами ва параметрлари.

PKZIP / PKUNZIP ва ARJ дастурлари архив файлларининг

номлари, одатда куйидаги кенгайтмаларга эга булади:

ZIP — PKZIP / PKUNZIP дастурлари архив файллари учун; ARJ — АRJ дастури архив файллари учун.

 

Савол ва тоиширицлар

 

1. Файлларни архивлаш деганда нимани тушунасиз? 2. Архивлаш дастурларига мисол келтиринг.

3. Файлларни архивлашда уларнингхажми канчага цисцаради? 4. Архивлаш дастурларининг фаркини тушунтиринг.

 

2-§. Файлларни архивлаш ва архив файлларии очиш

 

Файлларни архивлаш билан ARJ дастури мисолида танишиб чикамиз.

Агар MATN каталогидаги файлларни архивлаш лозим булса,

 arj а matn

куринишида буйрук берилади.

Бу ерда arj архивлаш дастурининг номи, а — «add» (кушимча килмоқ сузидан олинган архивни тузиш ёки мавжуд архивга файлларни кушимча килиш амалини англатувчи курсатма, matn эса хосил килинадиган архив файлнинг номи. Мазкур буйрук берил- гандан сунг файлларни архивга жойлаштириш бошланади ва бунда хар бир файлнинг номи хамда унинг сикилиш фоизи курсатиб борилади. Дастур иши тугагандан сунг, каталогдаги барча файллаларни уз ичига олган matn.arj архив файла хосил булади. (Файл номидаги arj кенгайтмани архивлаш дастурининг узи кўшади.)

Мазкур буйрук, LHarc архивлаш дастури учун

 LHarc а matn

куринишида, PKZIP архивлаш дастури учун

 Pkzip — а matn

куринишида булади, Буйрукдар мос равишда matn.lzh ва matn.zip файлларини хосил килади.

Жорой каталогдаги файлларни бир буйрук ёрдамида башка каталог ёки башка дискка архивлаш хам мумкин. Бунинг учун буйрук куриниши куйидагича булади:

 

arj а c :\ archive\ matn ёки arj a a:\matn

 

 Биринчи буйрук, matn.arj файлини С дискдаги ARCHIVE каталогида, иккинчи буйрук А дискнинг бош каталогида хосил килади.

Архивдаги файлларнинг янгирок версияси устига эскирок, версиясини ёзмаслик учун архивни янгилаш амали.мавжуд. Бу максадца

arj u matn

куринишидаги буйрукдан фойдаланилади. U харфи updute («обновить» — янгилаш) сузидан олинган булиб, буйрукнинг бажарилишида matn.arj файлига каталогдаги унда йук булган файллар ва янгирок версияси мавжуд булган файллар кушилади. Файллар версиясининг янгилиги улар дискка сакланган вакт буйича аникланади. (Бу компьютерларда вактни тугри урнатишни такозо этади.)

Архив файл ичидаги маълумотларни йукотган холда каталогдаги барча файлларни архивга жойлаштириш хам мумкин. Бунда буйрук

arj m matn

куринишида булади.

Юкоридаги буйруклар киритилгач, улар курсатилган амалларни бажаришга киришадилар. Экранда архивга киритилаётган файллар номлари тасвирланади. Хар бир файлни «сикишда» файлнинг қайта ишланган фоизи ёки бу жараённи курсатувчи горизонтал чизикча хосил булади. Файлни архивлаш тугатилгач, унинг каршисида сикилиш даражаси хакида хабар чикарилади. Шуки таъкид- лаш керакки, ARJ ва PKZIP дастурлари сикилиш даражаси хакида- ги хабарни турли хилда курсатади. Масалан, агар дастлабки файлни 10 марта «сикилса» ARJ дастури иши тугагач 10% ни («сикилган» файл узунлигининг файл узунлигига нисбати), PKZIP эса 90% ни (файлни архивга жойлаштиришда неча фоизга «сикилишини») курсатади.

Архивни очиш, яъни ундаги файлларни олиш учун юкоридаги буйрукда а харфи урнига е («extract» сузидан олинган — «извлечь» — чикариш) харфи куйилади.

 

arj e matn ёки 1harc е matn ёки pkunzip matn

 

Архивларни очишда факат охирги буйрукда PKZIP урнига

PKUNZIP дастури бажарилишини куриш мумкин.

Мазкур буйрукларнинг бажарилишида файллар архивдан кетма-кет чикарилади ва жорий каталогга ёзилади. Навбатдаги бирор файлни архивдан чикаришда мазкур каталогда шу номдаги файл мавжуд булса, компьютер «Эски файлнинг устига ёзайми?» деб сурайди. Агар саволга Y (Yes) деб жавоб берилса, эски файл урнига янгисини ёзади, акс холда «Архивдан чикарилаётган файлга инги ном бериш керакми?» деб сурайди. Керак булса, кандай ном берилиши хам курсатилади.   

 

arj e matn-и

 

буйруги ёрдамида мазкур каталогда булмаган ва янгирок версияси (сакланган вакти буйича) мавжуд булган файллар архивдан чика- рилади. Бунда янгиланадиган файлларнинг хар бирида эскисининг урнига ёзиш мумкинлиги ёки янги ном билан ёзиш кераклиги хакида суралади.

Каталогда мавжуд эски версиядаги файлларни архивдаги янги версияси билан компьютернинг суровисиз алмаштириш ам мумкин. Бу максадда буйрук куриниши куйидагича берилади:

arj e matn -u — у

Бошқа каталог ёки дискда булган архив файлларни очиб, ундаги файлларни бошка каталог ёки дискка жойлаштириш мумкин. Бунинг учун архив файл жойлашган урин ва ундаги файл жойлашиши лозим булган урин буйрукда толик курсатилади.

Масалан: arj с а:(matn.arj с:(archive

 

Савол ва топшириқлар

 

1. ARJ дастури ёрдамида файллар кандай архивланади?

2. PKZIP дастури ёрдамида файллар кандай архивланади?

3. Каталогдаги файлларни бошка каталогга архивлаб жойлаштириш кандай амалга оширилади?

4. Архив файлни янгилаш нима ва у кандай амалга оширилади?

5. Файлларни архивлаш жараёнида компьютер экранида тасвирланадиган маълумотларни изохланг.

6. Архив файллар кандай очилади?

7. Каталогдаги файлларни архивдаги файллар билан Кандай янгиланади?

8. Архивдаги файлларни бошка каталог ёки дискка очиш кандай амалга оширилади?

 

3-§  Бўлакларга бўлиб ва қирқиб архивлаш

 

Баъзида файллар сикилганда хам дискка сигмайди. Бундай холларда каталогдаги файларни бўлакларга бўлиб архивлаш хам мумкин.

Масалан, каталогдаги битта mavzu.txt файлини архивлаш учун буйруқни

 

arj а main mavzu.tht  

 кўринишда, иккита — mavzu 1.txt ва mavzu 2.txt файлларини архивлаш учун буйруқни

arj а matn mavzu l.txt mavzu 2. txt

кўринишда, умуман бир нечта файлни архивлаш учун уларни буйруқда бўш жойлар билан ажратиб курсатиш лозим.

Бир хил, масалан, txt кенгайтмали файлларни архивлаш учун эса буйруқ,

 

arj а matn *.txt

 

 кўринишида булиши лозим.

Файлларни қирқиб  архилаш имкониятидан хам фойдаланиш мумкин. Фараз қилайлик, MAVZULAR каталогидаги файлларни дискка архив файл сифатида ёзиш керак. Бунинг учун

 

arj а -vа а: \ matn

 

буйруғи берилади. Бунда -vа параметри  бўлаклаб архивлашни билдиради ва буйруқнинг бажарилиши жараёнида диск тўлса, архивлаш дастури бу ҳакда хабар беради ҳамда навбатдаги дискни кўйишни сўрайди. Каталогдаги барча файллар архивлангандан сўнг диск юритувчига куйилган хар бир дискда архив файллар хосил бўлади. Уларнинг номлари 1-дискда matn.arj, кейинги дискларда matn.а00, matn.а01, matn.а02 ва хоказо кўринишда бўлади.

Бир неча дискка бўлаклаб архивланган юкоридаги архив файлларни С дискдаги MAVZULAR каталогига очиб жойлаштириш учун matn.arj файла жойлашган 1-дискдан қуйидаги буйруқ берилади:

arj е -v matn.arj с:\mavzular

 

Дискдаги архив файл тўлиқ очиб бўлингандан сўнг архивлаш  дастури кейинги дискни қўйишни ва «У» харфини босишни сўрайди. Шу тартибда барча дисклардаги архив файллар очилади. Мабодо бир дискдан кейин қайси диск қўйилишини эслай олмасангиз, архивлаш дастури бошқа дискни қўйишни ўзи талаб қилади, яъни   кетма-кетликни ўзи аниқлайди.

Каталогда бир нечта архив файл мавжуд бўлса, файлларни бирлаштириш мумкин. Масалан, иккита matnl.arj ва matn2.arj файл ларини бирлаштириш учун буйруқ,

 

arj j matnl matn2

 

кўринишида берилади. Бунда matnl.arj файлига matn2.arj файли  қўшимча қилинади. Шунингдек, бир архив файлни тузиб, унга бир нечта архив файлни бирлаштириш мумкин. Масалан,

 arj j matnlar matnl matn2 matn3

 

кўринишидаги буйруқ matnlar.arj архив файлни тузади ва унга, matnl.arj, matn2.arj, matn3.arj файлларидаги маълумотларни кўчиради.

 

            Савол ва топшириқлар

 

1. Нима учун файллар булаклаб архивланади?

2. Файлларни киркиб архивлаш деганда нимани тушунасиз?

 3. Файлларни киркиб архивлаш буйругини изохланг.

4. Қирқиб архивлашда хосил бўладиган файллар кўринишини изохланг.

5. Мавжуд архив файлга янги файлларни бирлаштириш имкониятини тушунтиринг.

                                                   

4-§. Архив файлларии текшириш

 

Архивлаш дастурларининг энг кўп ишлатиладиган тартиби архивдаги файллар (каталоглар) мундарижасини кўриш хисобланади.

Архив файл ичида жойлашган файллар хакида маълумот олиш учун буйрукда 1 (list сузидан олинган) параметры курсатилади:

 

arj 1 matn,arj

 

 Буйруқ бажарилиши натижасида экранда архивдаги файллар рўйхати ва уларга мос маълумотлар чиқади. Агар рўйхат катта бўлса, уни бирор файлда ёзиб, сўнгра кўриш мумкин. Бунинг учун маълумотлар ёзиладиган файл номи, буйруқ охирида қуйидагича кўрсатилади:

arj 1 matn arj > archive

 

 arj 1 *.* .(х1 — жорой каталогнинг ARJ туридаги барча архив файлларидан txt кенгайтмали файллар хақидаги маълумотни чиқаради.

Экранда хосил қилинаётган файллар рўйхатини маълум бир жойда тўхтатиш учун Ctrl ва S тугмачалари бирга босилади. Бу тугмачаларни биргаликда қайта босилса, рўйхатни чиқариш давом эттирилади.

Рўйхатни чиқаришни бутунлай тўхтатиш учун Ctrl, Alt ва S тугмачалари биргаликда босилади.

Архивланган файлларни экранда турлича сараланган холда ҳосил қилиш мумкин. PKUNZIP дастури архив мундарижасини сортларга ажратилган холда чиқариш имконини беради. Кўпгина холларда мундарижаси алифбо тартибида берилган рўйхатдан фойдаланилади. Бунинг учун -vn тартиби кўрсатилиши керак. Масалан, pkunzip а:(archive -vn буйруғи archive.zip мундарижасини чиқаришни билдиради. Мундарижада файллар номи алифбо тартибида бўлади.

Архивда жойлашган файл хақидаги маълумот экранга чиқарилмасдан бирданига босмага чикарилиши хам мумкин. Бунинг учун буйруқ охирида қуйидагини ёзиш керак:

> файл номи — файлга чиқариш учун;

 > pm — принтерга чикариш учун.

 

Мундарижанинг кўриниши турли дастурларда турлича бўлади. PKUNZIP дастурида архив мундарижасининг кўриниши қуйидагича бўлади:

Searching ZIP:НЕLР:ZIP

1-жадвал

Бу ерда:

Length — файлнинг бошланғич ўлчами;

Method — файлни архивга жойлаштиришда уни сиқиш услуби;

Size — файлнинг сиқилгандан кейинги ҳажми;

Ratio — файл сиқилгач, архивдаги жойнинг фоизи;

Data — файлни яратиш ёки сўнгги модификацияси санаси

Time — файлни яратиш ёки сўнгги модификация вақти

CRC-32 — файлнинг циклик назорат коди;

 Attz — файл атрибути;

 Name — файл номи.

 

Савол ва топшириқар

 

1. Архив файли ичидаги маьлумотларни қандай кўриш мумкин?

2. Архивда жойлашган файллар хақидаги маьлумотни файлга ёзиш ёки қоғозга чоп этиш имкониятини тушунтиринг.

3. Архив ичидаги файл хақида қандай маьлумотларни кўриш мумкин?

                       

5-§. Архивлашнннг қўшимча имкониятлари

 

Маълум каталогдаги файлларни ундаги ички каталоглар билан биргаликда битта файлда архивлаш мумкин. Бунинг учун қуйидаги кўринишда буйруқ, берилади:

 

arj а — z matn

 

Хосил килинган архив файлни очиш учун эса

 arj x matn arj

буйруғи берилади.

Бунда архивлаш дастури архив файл ичидаги каталогларни ўз номи билан очиш керак ёки керак эмаслигини сўрайди. Агар компьютер саволига Y (Yes) деб жавоб берилса, каталог олдинги ички каталоглари билан аслидагидек тикланади. Агар N (No) деб жавоб берилса, каталогдаги ва барча ички каталоглардаги файлларни битта жорой каталогга жойлаштиради.

Архив файлларни хосил килишда сикиш усулини хам буйруқда кўрсатиш мумкин. Куйида бундай параметрлардан баъзилари келтирилган:

1. arj а -jm matn

Бу буйрук matn.arj архив файлига файлларни максимал даражада сиқади.

2. arj а - jml matn

Бу буйрук, файлларни максимал даражада тезрок сикади.

 3. arj а — ml matn

Бу буйруқ, бошқаларига қараганда тезроқ ва яхши сиқади. Буйруқда сиқиш усули кўрсатилмаса, архивлаш дастури усулни ўзи танлаб бажаради.

Архивлаш дастурлари бўлмаганда хам очиш мумкин буладиган архив файлларни тузиш мумкин, Бунинг учун қуйидаги куринишда буйруқ берилади:

 

arl а -jе matn

 

Бу буйруsнинг бажарилиши натижасида дастур файла шаклидаги matn.ехе файла хосил бoлади. Уни очиш учун эса файл устига курсорни келтириб ENTER тутмачасини босиш етарли.

Хатто, одатдаги архив файл (matn.arj) дан хам ўзи очиладиган файлни ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги кўринищда буйруқ берилади:

 

arj у -jel matn

 

Бунинг натижасида matn.ехе файла хосил бўладики, у архивлаш дастурисиз очиладиган архив файллар қаторига киради.

Шунингдек, файлларни архивга жойлашда уни бошка фойда ланувчилар очмасликлари учун парол қўйиш хам мумкин. Парол билан архивлашда қуйидаги буйруқдан фойдаланилади:

 

arj а-d? matn

 

 Унинг бажарилишида ихтиёрий харф ва рақамлар кетма-кетлигидан иборат паролни киритиш талаб қилинади. Адашмаслик учун парол икки марта кайта сўралади, уни тугмачалар мажмуи орқали киритишда белгилар экранда кўринмайди.

Парол куйиб архивланган файлларни очиш буйруғи эса

arj е — d?matn

 кўринишида бўлади, 

 

Архив файл бир бутун файл бўлиб, дискнинг носозлиги ёки бошқа сабабларга кўра унинг бирор қисмини ўқиб олиш мумкин бўлмаса, архив файлдаги барча файллардан ажралиб қолиш мумкин. Бундай кўнгилсиз холатларни олдини олиш учун асосий файл- ларни йукотмай туриб тузилган архив файлни текшириб кўриш керак. Бунинг учун қуйидаги буйруқдан фойдаланилади:

arj t matn.arj

 

Буйруқдаги t харфи test сўзидан олинган бўлиб, текшириш маъносини англатади. Буйруқнинг бажарилиши натижасида экранда архивдаги файллар рўйхати ва хар бир файл номидан кейин, агар у яхши холатда булса «ОК», қандайдир хатоликка эга бўлса «CRC error!» ёзуви чиқарилади. Тест охирида архивдаги хатолар сони кўрсатилади, хато жиддийроқ, бўлганда тест жараёни тўхтаб қолиши хам мумкин. Бундай холатда архив файлни қайта тузиш лозим.

Агар асосий файллар учирилгандан кейин архив файлда хато борлиги аниқланса, архив файлни даволовчи параметрлар jr ёки jrl билан очиш лозим:

 

arj e- jr matn.arj

 arj е -jrl matn.arj

 

Буйруқларнинг биринчиси зарарланган архивларни, иккинчиси мухим зарарланган архивларни очади.

Баъзи холатларда бундай буйруқлар хам архивни очолмаслиги мумкин.Бунинг учун архив файлларни улар тузилганда, хатто улар тузилаётган вақтда текшириш лозим бўлади.

 

arj а-jt Ь:\ matn

 

 буйруғидан шу мақсадда фойдаланилади. Бу буйруқ жорой кагалогдаги файлларни В дискка архив файл сифатида ёзади ва шу вақтнинг ўзида уни текширади.

 

Савол ва топширқлар

 

1. Каталогларни архивлаш ва уларни очиш буйрукларини тушунтиринг.

2.Архивдаги каталогнинг номиниузгартириб очиш имкониятини  тушунтиринг.

3. Архив файллар кандай усулларда сикилади? Сициш усуппари кандай курсатилади?

4. Узи очиладиган архив файл нима? У кандай хосил килинади.

5. Архивланган файлни кандай килиб узи очиладиган файлга айлантириш мумкин?

6. Архив файлга парол куйиш деганда нимани тушунасиз? Парол билан архивлаш ва парол куйиб архивланган файлни очиш буйруғини тушунтиринг.

7. Архив файлларнинг зарарланганлиги қандай текширилади?

 

Бобга доир такрорлаш машқлари

 

1. Куйидаги фикрлардан кайсилари тугри:

а) архивлаш дастури файлларни архивлаш жараёнида файлнинг кисмларини учириш натижасида унинг хажмини кичрайтиради;

б) файлларни архивлаш жараёнида унинг маълум кисмлари бошка файлларга кучирилади;

в) архивлаш жараёнида бир нечта файллар бир файл сифатида ифодаланиши мумкин;

г) Архивлаш натижасида файлнинг нажми катталашиши хам мумкин;

2. Файлларни архивлаш билан боглик куйидаги курсатмалар- ни амалга оширадиган буйрук куринишини ёзинг:

а) каталогдаги барча файлларни litsey номли файлга архивлаш;

б) жорой каталогдаги барча файлларни А дискдаги COPY каталогида infor номли файлда архивлаш;

в) жорий каталогдаги барча файлларни С дискнинг ARXIV каталогида сору файла сифатида архивлаш;

г) жорой каталогда мавжуд arxiv.arj номли файлни каталогдаги файлларнинг янги версиялари билан янгилаш;

д) matem.arj архив файлидаги файлларни учирган холда жорой каталогдаги файлларни унга жойлаштириш.

3. Архив файлларни очиш билан боглик куйидаги курсатмаларни амалга оширадиган буйрук, куринишини ёзинг:

а) litsey.arj даги файлларни архивдан чикариш;

б) PKZIP архивлаш дастури ёрдамида архивланган arxiv.zip файлидаги файлларни архивдан чикариш;

в) жорий каталогдаги файлларни litsey.arj архив файлидаги янги версиялари билан битта-битта сураш оркали янгилаш;

r) жорой каталогдаги файлларни litsey.arj архив файлидаги янги версиялари билан хеч кандай суровсиз янгилаш;

д) С дискнинг INFOR каталогидаги matn.arj архив файлида жойлашган файлларни D дискнинг бош каталогига очиб жойлаштириш;

е) А дискнинг бош каталогидаги maruza.arj архив файлида жойлашган файлларни С дискнинг ЗАТЕМ каталогига очиб жойлаштириш.

4. Куйидаги буйруклар кандай вазифани бажаришини айтинг:

 а) arj a fizika

б) pkrip — а infor

в) arj а а:\ matem\ arxiv          

г) arj и maruza

д) arj u d:\copy infor

е) arj m с:\litsey\tarix

ё) arj е а:\1пfог.arj с:\ infor

ж) arj е d\ matem\copy -u-y

           з) arj e fizikа-ё и

5. Куйидаги курсатмаларни амалга оширадиган буйрук, кури- нишини ёзинг:

а) жорой каталогдаги infor.doc ва matem.doc файлларини maruza.arj файла сифатида архивлаш;

б) жорий каталогдаги барча ехе кенгайтмали файлларни dastur.arj номли файл сифатида архивлаш;

в) С дискнинг HELP каталогида жойлашган барча txt кенгайтмали файлларни А дискнинг жорой каталогига help.arj номли файл сифатида архивлаш;

г) жорой каталогдаги барча файлларни А диск юритувчисида- ги дискларга rasm.arj, rasm.001, rasm.002,... номли файллар сифа- тида архивлаш;

д) жорий каталогдаги kitob.arj, kitob.001, kitob.002,... kitob. 008 файлларини С дискнинг AZIZBEK каталогига очиб жойлаштириш;

6. Архив файлларни бирлаштириш билан боглик куйидаги курсатмаларни буйрук куринишида ёзинг:

а) жорой каталогдаги textl.arj ва text2.arj файлларини бирлаш- тириш;

б) С дискнинг ARXIV каталогидаги jahongir.arj файлига С диск- нинг бош каталогида жойлашган сору.arj файлини бирлаштириш;

в) А дискнинг МАТЕМ каталогидаги textl.arj, D дискнинг бош каталогидаги text2.arj ва С дискдаги ARXIV каталогида жойлашган text3.arj файлларини жорой каталогдаги textlar.arj файлига бирлаштириш.

7. Булакларга булиб ва киркиб архивлаш билан боглик куйидаги буйрукларнинг кандай вазифани бажаришларини тушунтиринг:

а) arj а axborot с:\tех..doc d:\ tехt.doc d

в) arj е –va a:\arhiv

г) arj j kitob с:\textl d:\kitob\infor а:\matn

8. Куйидаги курсатмаларни амалга оширувчи буйрук куринишини ёзинг:

а) kitob.arj архив файлида жойлашган файллар хакидаги маълумотларни когозга чоп этиш;

б) kitob.arj архив файлида жойлашган маълумотларни С дискнинг ARXIV каталогига help файла сифатида хосил килиш;

в) kitob.arj архив файлида жойлашган файллар хакидаги маълумотларни жорий каталогда matn tht номли файл сифатида хосил қилиш.

9. Куйидаги буйруклар бажарадиган вазифани тушунтиринг:

а) arj 1 infor.arj > d:g\TEXT\infor.txt

б) arj 1 maruza.arj

в) arj 1 с:\АRXIV\kitob.arj > pm

10. Куйидаги буйрукдар кандай вазифани бажаришини тушунтиринг:

а) arj x kitob.arj

б) arj х с:\ARXIV\infor.arj

в) arj а - z maruza

г) arj а - jml infor

д) arj а - ml copy

е) arj а - jm matem

ё) arj а - jel infor

ж) arj а - je kitob

11. Куйидаги курсатмаларни амалга оширувчи буйрук, куринишини ёзинг:

а) парол билан архивланган А дискнинг COPY каталогидаги kitob.arj файлини очиш;

б) жорой каталогдаги файлларни парол куйиб sport.arj номи билан архивлаш;

в) мухим зарарланган kitob.arj файлини очиш;

г) жорой каталогдаги файлларни А дискнинг МАТЕМ каталогига matn1.arj куринишида тугри тузилаётганлигини текшириш билак архивлаш;

д) kitob.arj файлининг зарарланганлигини текшириш,

12. Куйидаги буйруклар бажарадиган вазифани тушунтиринг:

а) arj t с:\MATN\kitob.arj

б) arj е -jrl d:\tехt.arj

в) arj е -jr а:\АRXIV\СОРУ\text.arj

г) arj е -d? D:\ТЕХТ\ахborot.arj

д) arj а -d? litsey

е) arj а -d? С:\LITSEY\аxborot

13*. ARJ дан фаркли архивлаш дастурлари ёрдамида турли амалларни бажаринг ва уларнинг натижаларини мухокама килинг.

 

IV боб

КОМПЬЮТЕР   ВИРУСЛАРИДАН  САҚЛАНИШ

хозирги кунда 20000 дан opmuқ компьютер вируслари мавжуд булиб, улар компьютерда маьлумотларнинг ишончли сакланишига хав солади ва компьютер ишлаши жараёнида mypлu муаммолар келиб чикишига сабаб булади. Шу боис компьютер вupycлapu, уларнинг турлари, етказадиган зарарлари хамда улардан химояланиш учун куриладиган чоралар билан таниш булиш мухим. Ушбу бобда шундай маьлумотлар билан танишилади.

 

1- §.Компьютер вируслари ва уларни даволаш

 

Компьютер вируси ўлчами бўйича катта бўлмаган, махсус ёзилган дастурдан иборат булиб, у узини бошка дастурларга «ёзиб куйиши», шунингдек, компьютерда турли нохуш амалларни бажара олиши мумкин. Бундай дастур ишлашни бошлаганда дастлаб бош- карувни вирус олади. Вирус бошка дастурларни топади ва унга «юкади», шунингдек, кандайдир зарарли амалларни (масалан, дискдаги файл ёки файлларнинг жойлашиш жадвалини бузади, тезкор хотирани «ифлослайди» ва х.к.) бажаради. Вирус узига тегишли амалларни бажариб булгандан сунг бошкарувни узи жойлашган дастурга узатади. Вирус жойлашган дастур одатдагидек ишини давом эттиради. Ташкаридан дастурнинг «касалланганлиги» билинмайди.

Кўп турдаги вируслар шундай тузилганки, касалланган дастурни ишга туширганда вирус компьютер хотирасида доимий колади ва вакт-вакти билан дастурларни касаллайди ва компьютерда зарарли амалларни бажаради.

Вируснинг барча амаллари етарлича тез ва меч кандай маълумот эълон килмасдан бажарилади. Шунинг учун фойдаланувчи компьютерда кандай жараёнлар амалга ошаётганлигини билиши кийин.

Компьютердаги дастурларнинг камчилик кисми касалланган булса, вирус борлиги умуман билинмайди. Лекин аник вакт ўтгандан сўнг компьютерда физик холатлар пайдо була бошлайди. Масалан, баъзи дастурлар ишламай қолади ёки нотуғри ишлайди, экранга бегона маълумотлар ёки белгилар чикарилади, компьютернинг ишлаш тезлиги сезиларли даражада пасаяди, баъзи файллар бузилиб колади ва хоказо.

Бу пайтгача компьютердаги анчагина дастурлар, баъзи бошка турдаги файллар ишдан чикади. Бундан ташкари, вирус диск ёки локал тармок, оркали бошка компьютерларга утиши хам мумкин.

Шунинг учун вирусдан химояланмаса ёки юкишининг олди олинмаса жуда катта нохушликларга олиб келиши мумкин. Масалан, 1989 йил америкалик студент Моррис ёзган вирус билан бир неча минг компьютер, жумладан АКШ мудофаа вазирлигининг компьютерлари касалланган ва ишдан чиккан. Окибатда, вирус муаллифи 3 ой озодликдан махрум килиниб, унга 270 минг доллар жарима солинган.

Вирус дастури куринмайдиган булиши учун у жуда кичик булиши керак. Шунинг учун хам уларнинг купчилиги ассемблер тилида ёзилади.

Вирусларнинг пайдо булишига дастлабки муаллифларнинг «шумлиги» ва узлари тушунмаган холда кимнидир «тузлашни» максад килиб куйишлари сабаб булган.. Окибатнинг бу даражада ёмонлашуви уларнинг хаёлига келмаган булса керак.

Хозирги кунда 20000 дан ортик компьютер вируслари компьютер тизимлари ва маълумотлари иши учун асосий хавфни ташкил этади. Бунда, асосан, зарар курадиганлар лицей, институт, университетлар ва бошка ташкилотлардир. Бундай муассаса компью- терларида маълумотлардан фойдаланиш очик ва чегарасиз-булганлиги учун вирусларнинг курбони булинади ва катта моддий тала- фот курилади. Шу босс, компьютер ишини назоратга олиш мухимдир.

Компьютер ишини назоратга олиш деганда нима тушунилади? Унга куйидагилар киради:

1) лицензиясиз дастурий таъминотдан фойдаланмаслик;

2) ташкаридан киритиладиган вирусларнинг олдини олиш;

 3) тизимга санкциясиз кирувчи хакерларга имкон бермаслик. Ахборот ва дастурлар хавфсизлигини таъминлаш учун куйидагилар зарур булади: биринчидан, лицензияланган дастурий таъминотни ишлатиш; иккинчидан, ташки тармокларга уланищда фильтр чекловчилар урнатиш (вируслардан химояланиш ва санкциясиз фойдаланишни чеклаш).

Албатта, бундай химоя воситалари узлуксиз ривожланиб такомиллашиб бормокда.

Компьютер вирусларини куйидаги гурухларга ажратиш мумкин:

·        дискнинг юкланиш секторларини бузадиган юкланиш вируслари;

·        бажариладиган файллар — com, ехе, sys, bat файлларини бузувчи файл вируслари;

·        дискнинг юкланиш сектора ва бажариладиган файлларни бузадиган юкланиш файла вируслари;

·        стелс (stelth) — куринмас вируслар;

·        Microsoft Word мухаррири ёрдамида хосил килинган маълумотли файлларни ёзувчи — макробуйрук вируслари.

Бундан ташкари бошка турдаги вируслар хам мавжуд. Вирус лардан химояланишда ахборотни химоя килишнинг умумий воситаларидан фойдаланиш кифоя килмайди. Бунинг учун махсус дастурлардан фойдаланиш зарур булади. Бу дастурларни бир неча турга ажратиш мумкин: детекторлар, вакциналар (иммунизаторлар), докторлар, ревизорлар (файл ва дискларнинг тизимли сохаларидаги узгаришларни назорат килуви дастурлар), доктор  ревизорлар ва фильтрлар (вирусдан химояланиш учун мулжалланган резидент дастурлар). Уларнинг хусусиятларини куриб чикамиз.

Ревизор дистурлар — дастлаб дастур ва дискнинг тизимли сохаси хакидаги маълумотларни хотирага олади, сунгра уларни дастлабкиси билак солиштиради. Мос келмаган доллар хакида фойдаланувчига маълум килади. Масалан, CRCLIST ва CRCTEST дастурлар.

Доктор ревизорларревизор ва докторнинг аралашмаси, бошкача айтганда, файл ва дискнинг тизимли сохасидаги ўзгаришларни нафакат аниклайдиган, балки ўзгарган холда уларни дастлабки холатга кайтариши мумкин бўлган дастурлардир.

Фильтр дастурлар ёки резидент дастурлар компьютернинг тезкор хотирасида резидентдай жойланади ва вируслар томонидан зарарни купайтириш ва зиён етказиш максадида операцион тизимга килинаётган мурожаатларни ушлаб колиб, улар хакида фойдаланувчига маълум килади. Фойдаланувчи ушбу амалии бажариш ёки бажармасликка курсатма беради. Масалан, Flushot Plus ва Antirus дастурлари.

Вирусга карши дастурлар кувватига караб бир неча турга булинади. Куйида энг куп таркалган вирусга карши DSAV 2.0 («Диалог-наука А.Б.») комплекси билан танишамиз. Унинг таркибига куйидагилар киради:

1. AIDSTEST — вирусларни аниклаш ва йукотиш учун мулжалланган вирусга карши куп киррали дастур (xap хафтада янгиланиб туради).

2. Рос(ог WEB (Dr Web) — янгидан яратилган, маълум ва номаълум вирусларни аниклаш ва йукотиш учун ишлатиладиган вирусга карши дастур. У архивланган ва вакцияланган файлларда хам вирусларни аниклай олади (хар ойда уртача 2 марта янгиланади).

3. ADINF — дискдаги барча узгаришларни назорат килувчи, дискларнинг вирусга карши ревизор дастури (бир йилда бир неча марта янгиланади). Дискдаги барча дастурларнинг физик камчиликларини назорат килади. Дискнинг тизимли сохасини ва файллар холатини эслаб колади ва кайта юклашда дискдаги узгаришларни аниклайди, агар бирор хавфли узгаришлар аникланса, фойдаланувчига бу хакда хабар беради.

4. ADINF CURE MODVLE — ADINF дисклар ревизоридаги даволаш модули булиб, ревизор томонидан зарарланганлиги аник; ланган файлларни автоматик холатда тиклайди (йилига бир неча марта янгиланади).

5. SHERIF — каттик дискдаги операцион тизим, дастурлар ва маълумотлар файлини 100% кафолат билан химояловчи резидент дастур.

Бу дастурлар асосан MS DOS мухитида ишлатилади (уларни Windows мухитига мослаш хам мумкин).

Амалда юкоридагиларнинг биттасидан фойдаланиш максадга мувофик. Бирор дастурни урнатиб, уни доимий равишда янгилаб борилса, фойдалирок, бўлади.

Компьютерларга вирус юкканда (ёки юкканлик хакида гумон бўлса) куйидаги коидаларни эсда тутиш ва каллаш лозим:

1. Дастлаб, карши кураш карорларини кабул килишга шошмаслик керак. Уйламасдан килинган харакатлар тиклаш мумкин булгак файлларнинг бир кисмини йукотишгина эмас, балки компьютерни яна кайта касаллантиришга олиб келиши мумкин.

2. Вирус узининг бузгунчилигини даном эттирмаслиги учун компьютерни учириш лозим.

3. Компьютер касалланиши ва даволаш куринишини аниклашгa мулжалланган барча амалларни ёзишдан химояланган операцион тизимли диск билан компьютерни ишга тушириш оркалигина бажариш мумкин.

Drweb дастуридан фойдаланиш билан танишиб чикамиз. Бу дастурни ишга тушириш учун drweb.ехе файлидан фойдаланилади. Натижада 3-расмдаги тасвир — дастурнинг асосий меню си хосил булади. Менюдан фойдаланиб кандай файлларни текшириш ва текшириш билан боглик, барча параметрлар урнатилади.

Сунгра «Тест» даги «Лечение» курсатмасини танлаш ёки Ctrl ва F5 тугмачаларини биргаликда босиш оркали вируслардан даволаш жараёни бошлаб юборилади. Дастур хотиранинг курсатилган кисмини текшириб, мавжуд вирусларни даволашга харакат Килади ва иш охирида мос хисоботни чикаради.

 

Савол ва тоишириқлар

1. Компьютер вируси нима?

2. Компьютер вирусининг инсонга қандай таьсири бор?

 3. Вируслардан қандай сақланиш мумкин?

4. Вирус дастурининг вазифалариса нималар киради?

5. Компьютер вирусларининг қандаи гурухларини биласиз?

6. Вирусга марши DSAV 2.0 комплекса хакида гапириб беринг.

 

 2-§ Компьютер вирусларидан сақланишнннг эҳтиёткорлик тадбирлари

 

Вирусдан куриладиган зарарларга куйидагиларни мисол Килиб курсатиш мумкин:

компьютер қаттик диски ёки тезкор хотирасининг ифлосланиши — вирусли дастур купайиши жараёнида бутун каттик дискни узининг нукталари ёки бошка белгилари билан тулдириши мумкин. Буларни у тезкор хотирага хам ёзиши ва шу билан унинг хажмини камайтириши мумкин;

файллар жойлашиш жадвалининг бузилиши. У бузилса, дискдан керакли файл ва каталогни укиш мумкин булмайди;

юкланиш секторидаги маълумотларнинг бузилиши. Юкланиш сектора дискдаги махсус дастур булиб, унинг бузилиши диск ишини тухтатиб куяди;

дискни кайта форматлаш — дискдаги барча ахборот бутунлай йуколади;

дискка бирор хабар чикариши ёки бирор куйни ижро этиши мумкин. Куп холларда бу хабар тушунарсиз бўлади;

компьютернинг ўз-ўзидан карта юкланиши;

тугмачалар мажмуи ишини тухтатиб куйиши;

дастурли ва маълумотли файллар мазмунининг узгариши. Вирус маълумотларни ихтиёрий равишда аралаштириб куяди ва хоказо.

Оддий вирусдан зарарланишни вирусга карши дастурлар ёрдамида осон аниклаш мумкин. Полиморф (мураккаб тузилишга эга) вирусларни бу усул билан аниклаш кийин, чунки улар уз-узини нусхалашда куринишини узгартиради.

Макрослар билан ишлайдиган иловалар макровируслар билан зарарланиши мумкин. Макровируслар — файлларга маълумотлар билан бирга урнатиладиган буйруклардир. Бундай иловаларга мисол килиб Word, Excel ва Postscri pter интерпретаторларини курса тиш мумкин. Улар маълумотлар файлини очаётганда макровирус билан зарарланади.

Илгари фақат дисклар вирус билан зарарланар эди. Чунки вируслар дисклар оркали компьютердан компьютерга угар эди. Янги BBS вируслари эса модем оркали таркаладиган булди. Интернетнинг пайдо булиши вирусларга карши курашнинг анъанавий усуллари фойда бермайдиган яна битта каналнинг хосил булишига олиб келли.

Вируслар билан зарарланиш эхтимоли компьютерда янги файллар ва иловаларнинг пайдо булиш частотасига мос равишда ортади, Компьютердаги маълумотларнинг ахамияти канчалик зарур булса, вирусга карши хавфсизлик чоралари шунчалик юкори булиши керак. Бу нарсаларга бефарк булиш нафакат катта моддий зарар куриш, балки ташкилот ёки фирманинг бундан кейинги фаолияти масаласини хам ўртага куйиши мумкин.

Шуни эсдан чикармаслик керакки, вируслар, одатда, фойдаланувчининг бирор амали (масалан, иловаларни урнатиш, тармокдан файлларни укиш, электрон алокани укиш ва х.к.) натижасида пайдо булади. Шунинг учун маълумотлар кириш жойига махсус фильтрлар, зарарланган файл ва дастурларни юклашни чекловчи махсус дастурлар урнатилиши зарур.         Бундай курилмалардан бири Symantic корпорацияси махсулидир (Тошкентда Nuron DC компанияси унинг партнёри хисобланади). Symantic битта машина ўрнига бутун корпоратив тармокни комплекс химоялаш гоясини илгари суради. Вируснинг корпаратив тармокка кириш нуктаси исталган нуқтада — браузердан то ишчи станциягача булиши мумкин. Шунинг учун назорат барча боскичларда амалга оширилади. Вирусга карши Symantic дастурий таъминоти Dynamic Document Revie n корпорацияси технологиясида бажарилган ва Е-mail вирусларига хам карши кураш олиб боради.

Вирусга карши дастурли таъминот ишининг алохида хусусияти шундаки, вирусга карши дастурлар омборини уз вактида янгилаб туриш керак.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Вирусдан куриладиган зарарларга нималар киради?

2. Дастлабки вирусларнинг замонавий вируслардан фаркини айтинг.

3. Вирусдан сакланиш учун кандай чораларни куриш керак?

 

 Бобга доир такрорлаш машқлари

 

1. Компьютер вируслари хакидаги куйидаги фикрлардан кайсилари тўғри:

а) компьютер вирусининг инсон соглигига таъсири кучли;

б) компьютер вируси — харакатланадиган тарик организм;

 в) компьютер вирусининг турлари куп;

г) компьютер вируси — компьютер курилмаси хисобланади.

2. Компьютер вируслари зарар етказиши мумкин булган жавоб

вариантларини кучириб ёзинг:

а) дастур файллари;

 б) матнли файллар;

в) компьютер курилмалари;

г) компьютердан фойдаланувчи шанс;

           д) тизимли файллар;

е) компьютернинг ишлаш тезлиги.

3. Куйидаги холлардан кайсилари компьютернинг вирус билан зарарланишига олиб келади:

а) турли дисклардан фойдаланиш;

б) лицензиясиз дастурлардан фойдаланиш;

в) компьютерни ифлос холатда саклаш;

г) манбадаги электр токининг купайиб-камайиши;

 д) компьютердан узок муддат фойдаланмаслик;

е) дискдаги маълумотларни текширмасдан фойдаланиш.

4. Компьютер вирусларидан сакланиш чора-тадбирларига кўйидагилардан кайсилари киради:

а) компьютер файлларида вирус борлиги аникланганда, уни даволамагунча компьютерни учириб қўйиш;

б) лицензиясиз дастурлардан фойдаланмаслик;

в) компьютерни белгиланган вактдан куп иылатмаслик;

r) компьютерда фильтр дастурлар ёки резидент дастурлардан фойдаланиш.

5. DrWeb вирусларни даволаш дастури менюсида куйидагилардан кайсилари мавжуд:

а) Начать; б) Настройка; в) Отчёт; г) DrWeb; д) Тест.

6. DrWeb дастури ёрдамида С дискдаги вирусларни текширинг.

 7. DrWeb дастури дискни текшириш натижасида экранга чикарган хисоботини тахлил килиб беринг.

 

V боб                                    

МАЪЛУМОТЛАР ОМБОРИ ВА УНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМЛАРИ

 

Ахборотни коьютерда карта ишлаш кун сайин ривожланмокда ва у жамиятнинг барча жабхаларига кириб бормокда. Шу боис, компьютерда маълумотларнинг сакланиши ва у билан боглщ билимларга эга булиш муҳим  хисобланади.

Компьютердаги маълумотлар маълумотлар омборида сакланади, улар махсус дастурлар — маълумотлар омборини бошкариш тизимлари ердамида бошкарилади. Маълумотларнинг турлари ва тузилиши, dbf файллари, жадвалда маълумотларни кодлаш, бош калитни ажратиш, жадвални нормаллаштириш хакидаги билимлар ушбу бобнинг мазмунини ташкил этади.

 

1-§ Маълумотлар омбори

 

Маълумотлар омборини ташкил этувчи элементлар турли куринишда булиши мумкин. Энг куп таркалган ва амалиётда кулланиладиган маълумотлар матнли файллар хисобланади. Чунки матнли файллар орошали турли ахборотларни ифодалаш ва компьютер хотирасида саклаш мумкин.

Компьютерлар асосидаги ахборот технологияларининг куринишларидан бири маълумотлар омбори хисобланади. Оддий файллардан фаркли равишда маълумотлар омбори компьютер хотирасида жойлашган ахборотларни излаш ва саралашни амалга ошириш имкониятига эга.

Маълумотлар омбори деб, компьютернинг узок муддатли хотирасида сакланаётган ахборотлар ва улар устида аник бир ишлаш усулларига имкон берадиган маълумотлар йигиндисига айтилади.

Маълумотлар омборида турли маълумотлар сакланиши мумкин. Масалан, поезд, самолёт, автобусларнинг харакатланиш жадвали, дукон ёки омбордаги махсулотларнинг мавжудлиги хакидаги маълумотлар, талаба, укитувчи ва ходимлар хакидаги маълумотлар, китоблар хакидаги маълумотлар ва бошкалар маълумотлар омборига мисол була олади.

Маълумотлар омборини яратиш ва уни ишлатиш учун шахсей компьютердан фойдаланиш шарт эмас. Масалан, табибнинг кабулхонасидаги беморлар картотекасини маълумотлар омбори деб хисоблаш мумкин (картотекалар когоздан ёки картонлардан фой- даланиб бажарилган булиши мумкин).

Масалан, табиб компьютерда мати файлларни яратишни урганиб, беморлар картотекаларини бир нечта файлларда ёзиб «компьютерли» маълумотлар омборини хосил килиши мумкин. Албатта, бундай маълумотлар омборидан фойдаланилганда беморларни хисобга олиш ва керакли хужжатларни тайёрлаш (беморга маълумотнома бериш, рецепт ёзиш ва х,.к.) анча тез бажарилади.

Маълумотлар омборини ахборотларни компьютерлашган шаклдаги алохида йигиндиси деб тушуниш мумкин.

Бирор кутубхонадаги барча китоблар ёки бутун дунёда чикаётган журналлардаги математик тадкикотлар хакидаги барча маколалар руйхатининг жамланиши маълумотлар омборига мисол булиши мумкин.

Ер юзида кенг фойдаланилаётган мавжуд 3000 маълумотлар омборларидан куп кисмини хусусий компьютерларда яратилган. Улар омборларда кандай маълумотларни саклаш, ахборотни кан- дай йигиш, кандай янгилаш ва расмийлаштириш кераклиги ма- салаларини хал этишган. Маълумотлар омборлари хам улар жойлашган давлатлар каби турли-тумандир. Баъзи ахборот тизимлари катта эмас. Масалан, Австралиядаги «Аусинет» тизими 17 омборга, Американинг «ДАЙАЛОГ» тизими 250 дан ортик омборга эга. Купчилик тизимлар уртача улчамларга эга. Швецариянинг «Дата— Стар» тизими 46, Гарбий Германиянинг «ИНКА» тизими 42, Франциянинг «Кестель» тизими 45, Буюк Британиянинг «Пергамон Инфолайн» тизими 35 омборга эга.

Маълумотлар омборидаги ахборотлар бир неча усуллар билан ташкил этилиши мумкин.

Маълумотлар омборларининг энг содда ва кенг таркалган шакли жадвал куринишидир. Маълумотлар омборининг бундай куриниши реляцион омборлар деб аталади. Реляцион омборлар аник, сондаги устунларга эга булиб, уларнинг хаммаси номларга эга булади. Масалан, гурухдаги укувчилар хакидаги баъзи маълумотларни куйидагича тасв ирлаш мумкин:

 

 

 

Компьютердан аксарият холларда матнли файллар (турли хат, реферат, шеър ва х.к.) ни яратишда фойдаланилади. Фойдаланувчининг тажрибаси ошиб борган сари у матнли файллар урнида турли шаклдаги ва берилган вазифаларни бажарувчи файллардан фойдалана бошлайди. Масалан, мати файл ичида турли хил сонли, белгили маълумотларни киритиш оркали жадвалли, картотекали, видеотекали, ташкилотлар манзили, касаллик варакалари, телефон номерлари ва бошка маълумотларни жамловчи омбор сифатида фойдаланиши мумкин. Бундай омборларда ахборотни тасвирлаш ва жойлаштиришни фойдаланувчининг узи белгилайди.

Матнли файлларда ахборотни жойлаштиришнинг бир вариантини аник мисол тарикасида куриб чикайлик. Масалан, Ўзбекистонда туғилган ва фундаментал фанлар (физика, математика, биология, кимё ва х.к.) сохасида фаолият кўрсатаётган йирик мута- хассисларнинг «Фанлар экспертлари омбори» деб номланадиган картотекасини (матнли файлларда) яратиш мумкин. Бундай картотекалардан фойдаланиш анча кулай.

Хар бир олим (омбор атамасида — эксперт) 30 та бандан иборат махсус анкетани тўлдиради. Хар бир бандга шартли равишда иккилик коди берилади. Масалан, NA — экспертнинг фамилияси, исми ва шарифи, ДА — уй манзили, ЕД — маълумоти, FT — чет элга хизмат сафарига борганлиги ва бошка кодлашлар маълум маъ- лумотларни билдирсин.

Оператор хар бир анкетани матнли файлга киритади. Масалан:

NA — Сахобов Анвар Туйчиевич.

 ДА — 700019, Тошкент ш., F.Fуломов кучаси, 34, 26 уй.

 ЕД — олий.

FT — 1998 йилда Англияга борган.

 Баъзи бандлар матнли файлнинг бир неча сатрида ёзилади ва бутун анкетадаги сатрлар сони узгарувчан булади. Эгаллаган лавозими, унвонлари, фаолият курсатган институтлари «очик» матинда киритилади ва уларнинг номларини ёзиш ихтиёрий кўриниш- да бўлади. Масалан: «лаборатория муд» ёки «лаб муд».

Тушунарлики, бунта ўхшаш маълумотлар омборлари иш жараёнида жуда асқотади: уларни ўқиш, нусхалаш, ўзгартириш, коғозга чиқариш, бирор бўагини ажратиб олиш, хаттоки оддий ахборотни излаш (NA, ED каби) осонгина бажарилиши мумкин. Аммо бундай омборларнинг афзалликлари шу билан тугайди. Сунгра унинг камчиликлари кетма-кет санаб ўтилади. Бир томондан, юқорида қайд қилинган кўринишда ахборотни киритиш жуда му- раккаб ва қийин иш. Бир хил бандларни кўп маротаба киритишга тўғри келади. Бошқа томондан эса, файлларга кириш осон бўлганлиги сабабли файлларни сақлаш пайтида ундаги маълумотларнинг бузилиши (KpfCMaH учиб кетиши, ўзгариши)га олиб келиши мумкин.

Энг асосийси шундаки, маълумотлар омборини яратишдан максад хосил қилинган маълумотлардан фойдаланиш кулайлигидир. Биринчидан, турли аломатларига кўра ахборотларни тартиблаш, иккинчидан, ихтиёрий белгиларига кўра ажратиб олиш осон. Матнли файллар эса маълумотларни бундай ташкиллаштиришни амалга ошира олмайди.

Ахборотлар тизими воситасида кайта ишлаш учун жадвал кўринишидаги маълумотлар кулай хисобланади. Компьютернинг дастурий таъминотига кирадиган дастурлар хотирадаги жадвалларни «танийди». Компьютер хотирасида жадвал сифатида сақланадиган файллар, асосан, кенгайтмаси dbf (Data Base File) бўлган файллардир. Биз юқорида кўриб ўтган олимлар хақидаги маълумотларни сақловчи файл хам dbf кенгайтмали файлга мисол бўлади.

 

Савол ва топшириқлар

 

1. Маълумотлар омбори мима?

2. Маълумотлар омборида қандай маълумотлар сақланади?

3. Матнли файл ва маълумотлар омборининг фарқи нимада?

4. Маълумотлар омборининг қандай имкониятлари мавжуд?

 5. dbf файллариқандай файллар?

6. dbf файлларига мисоллар келтиринг.

 

2-§ Объект ва катталик

 

Ҳар кандай маълумотлар омборининг вазифаси хакищий дунёнинг объектлари хақидаги маълумотларни қайта ишлашидир. Умуман олганда, «объект» ва «катталик» деган ибораларни расман ажратиш мушкул. Лекин муайян вазиятда бу ибораларни ишлатиш учун уларни таърифлашимиз мумкин.

Объект — мавжуд бўлган ва узига ухшаш нарсалардан ажралиб турадиган алохида олинган предмет.

Масалан, академик лицей ёки касб-хунар коллежи объект хисобланади. Шунингдек, кимёвий модда, бирор котишма, фирма, завод, инсон хам объект бўла олади.

Объект сифатида нафакат моддий предметлар, балки хақиқий дунёни акс эттирувчи абстракт тушунчалар хам каралиши мумкин. Масалан, санъат асарлари, китоблар, театрлардаги сахна кўринишлари, кинофильмлар, хуқуқий нормалар, фалсафий назариялар ва бошқалар.

Бунга ўхшаш объектлар гурухи обьектлар тўпламини ҳосил қилади. Масалан, академик лицей ёки касб-хунар коллежларидаги гурухлар, фирмалар, омбордаги махсулотлар, корхонада ишловчи одамлар объектлар тупламини хосил килади. Бундай rypyx,— даги муайян объектни обьект нусхаси деб аташ мумкин.

Катталик — бирор-бир объектни ифодаловчи ва унинг муайян бир нусхаси учун берилган сонли ёки матнли кийматни белгиловчи курсаткич.

Масалан, объектлар туплами сифатида бирор академик лицей ёки касб-хунар коллежидаги гурухларни олайлик. Берилган гурухдаги укувчилар сони ва хоказолар катталиклар хисобланади.

Юкорида курсатилганларни хисобга олган холда шуни айтиш мумкинки, ахборот тизимини лойихаловчининг энг мухим вазифасига объектлар ва уларни тавсифловчи маълумотларни танлаш, маълумотлар орасидаги богланишни ўрнатиш киради. Ахборот ти- зими ўлчами ва вазифасига кура объектлар у ёки бу даражадаги ўзгарадиган маълумотлар билан характерланиши мумкин.

 

Совол ва топшириқлар

 

1. Обьект нима?

2. Обьектлар туплами нима? Обьект нусхаси-чи?

3. Катталик деганда нимани тушунасиз?

4. Обьект билан катталик орасидаги борликликни шархланг.

 

3-§ Маълумотлар омбориии бошқариш тизимлари

 

Шахсей компьютерлар хисоблаш техникаси воситаларининг янги синфини ташкил этади. Улар ахборотларни кайта ишлашнинг юкори кафолатланиши, арзонлиги, ихчамлиги, турли амалларни бажара олиши, кам электр кувватини сарфлаши билан ажралиб туради. Бу хусусиятлар компьютерлар асосида кенг вазифаларга мулжалланган автоматлашган ишчи жойлари (АИЖ)ни яратиш имконини беради.

Компьютерда маълумотлар омборини хосил килиш ва улар билан ишлаш учун махсус дастурлар яратилади. Кейинги йилларда чикзрилаётган компьютерларда амал бажариш тезлигининг жуда катталиги (100 млрд/с) ва унинг хотираси кенгайганлиги (40 — 60 Гб) катта имкониятларга эга булган маълумотлар омборини яратиш имконини бермокда.

Компьютерда маълумотлар омборини яратиш ва уни ишлатишни белгиловчи иккита омил мавжуд: биринчи омил — кандай мазмунга эга булган маълумотлар (яъни уларни ташкиллаштириш) ва иккинчиси — йигилган маълумотлардан кандай фойдаланиш кераклигидир. Масалан, ходимлар руйхатини карта ишловчи турли хилдаги дастурлар мавжуд, Лекин бундай дастурлар бирор кишининг фамилиясини излаш ёки у хақда бирор маълумотни топишга (ажратишга) караб бир-биридан жиддий фарқ, қилади. Бундан ташқари, хар бир берилган соха учун ўзининг дастури ишлаб чиқилиши керак. Масалан, кимёвий моддалар хақидаги маълумотлар омбори учун мулжалланган дастурлар авиапассажирлар руйхатини карта ишлаш учун умуман яроксиздир.

Маълумотлар омборидан фойдаланишни тахлил килиш учун куйидаги мисолни куриб чикамиз, Сиз учун керак булган бирор маълумот (ходиса ёки хочат тахлили) берилган дарсликда йук дейлик. Ўқитувчининг кўрсатмасига кўра, у фалон муаллифнинг китобида мавжуд ва бу китоб сиз ўқиёттан таълим муассасасининг кутубхонасида бор булсин дейлик. Китобни излаб кутубхонага борасиз (бу ерда китоб маълумотлар омбори сифатида намоён булади). Лекин сиз борган пайтданок, кутубхона маъмурияти китобни (агар у китоб кутубхонада мавжуд булса) сизга бермайди. Сиз аввал ана шу кутубхонадаги китоблардан эркин фойдалана олиш имкониятига эга булишингиз керак. Бунинг учун эса, маъмуриятда белгиланган тартибда руйхатдан утишингиз керак. Руйхатдан утганингиздан кейин сизга кутубхонадаги китоблардан фойдаланиш имконияти берилади. Худди шунингдек, компьютердаги маълумотлар омборидан фойдаланиш учун хам махсус дастурий воситаларнинг мажмуи — маълумотлар омборини бошкариш тизими яратилади.

Маълумотлар омборидан фойдаланиш учун махсус дастурлар яратилади ва бундай дастурлар маълумотлар омборини бошцариш тихими деб аталади.

Маълумотлар омборида ахборотлар асосан мати ва ракам куринишида сакланади.

Маълумотлар омборини бошкариш тизими вазифасига маълумотлар омборини бошкаришнинг куйидаги хусусиятлари кириши мумкин:

Маълумотлар омборига кириш: фойдаланувчининг талабига жавобан ахборот туридан катъи назар унга кулай куринишда жавоб бериш.

Маълумотларни модификациялаш: берилган ахборотни фойдаланувчи талабига мос холда (техник имкониятлари хисобга олинган холда) узгартириш.

Ишончлилик даражаси: курилмалар тасодифан тухтатилганда маълумотлар омборининг кайта тикланиш кобилияти.

Маълумотларни химоялаш: маълумотлар омборидан рухсатсиз (санкциясиз) фойдаланишнинг чекланганлиги.

Маълумотлар омборидан тармокда фойдаланиш: маълумотлардан бир вактда бир неча кишининг (бир-бирига халакит бермасдан) фойдаланиши.

Маълумотлар омборини бошкариш тизими узининг маълум куринишдаги ички тузилишига, амалга оширувчи амалий дастурларга зга булиши керак.

Бундай дастурлар икки турга: интеграллашган (умумлаштирилган) ва пакетли дастурларга ажратилади.

Интеграллашган дастурлар автоматлашган ишчи жойлари яратишнинг асосини ташкил этади. Бундай тизимлар куйидагиларни амалга оширишни таъминлайди:

муаммоли

— йуналтирилган ахборотларни киритишнинг кулайлиги;

— олдин киритилган ахборотлардан фойдаланишнинг енгиллиги;

— мураккаб структурали хужжатларни кайта ишлаш ва шакллантириш;

— шахсей картотекалар, ишчи календарлар, ёзув дафтарлари ва бошка воситаларни яратишнинг мумкинлиги.

Хозирги кунда интеграллашган дастурларга нисбатан пакетли дастурлардан купрок фойдаланилади.

Кенг таркалган пакетли дастурларга матнли ахборотларни кайта ишлаш (Word), «Электрон жадваллар» ва маълумотлар омборини кайта ишлаш тизимлари мисол булади. Кенг таркалганлиги буйича «Ишчи графиклар» тизими ва коммуникация тизимлари кейинги уринда туради.

Муайян йуналишдаги маълумотлар омборини бошкариш учун мутахассислар томонидан дастурлар яратилади. Уларда фойдаланувчининг тизим билан мулокоти асосида маълум хужжатларни яратиш ёки уни карта ишлашда куриладиган типик вазифалар (имкониятлар мажмуи) ёритиб берилади.

 

Савол ва тотиириқлар

 

1. Маълумотлар омборини бошкариш тизими деганда нимани тушунасиз?

2. Интеграллашган ва пакетли дастурлар хақида нималарни биласиз?

 

4-§  Маълумотларнинг турлари ва тузилиши

 

Компьютерда қайта ишланадиган маълумотлар ўз ичига кундалик турмушда ишлатиладиган барча ахборотларни олади. Албатта, турли касб эгалари ўзларига керакли бўлган маълумотлар билан иш юритади. Бундай маълумотларнинг энг асосийлари сонли (ра- қамли) ва белгили (матнли) ахборотлар хисобланади. Одатда, хар қандай ахборот тизимини яратиш учун бу икки турдаги маълумот шакли етарлидир, чунки фойдаланувчига етказилмоқчи бўлган барча ахборот рақамлар ёки сўзлардан иборат бўлади. Шундай булса- да, ахборотлар тизимини яратувчилар яна иккита маълумот тури саналар ва мантиқий ўзгарувчилардан хабардор бўлиши лозим.

Маълумотларнинг турларини кўриб чиқамиз. Белгили маьлумотлар. Хар қандай белгили маълумотнинг киймати ихтиёрий узунликдаги алифбо — райамли белгилар мажмуи- дан иборат (масалан, «5», «Ватан», «10+25», ...). Маълумотларни бундай ифодалаш энг кўп таркалган. Белгили маълумотнинг қиймати «1055» га тенг булса, машина бу қийматни осонгина сонга айлантириб олиши хам мумкин.

Кўпгина тизимларда белгили маълумотнинг узунлиги 255 белги билан чегараланган. Пекин ишлаб чикариш технологиясининг ривожланиши ахборотлар тизими яратувчиларига кенг имкониятлар очиб бермокда. Хозирги пайтда икки улчамли жадваллардан, баъзи тизимларда белгили маълумот киймати сифатида узунлиги 30 ёки 40 белги булган бирор турдаги файл номини ёзиш имкониятлари мавжуд.

 Бу ном оркали ихтиёрий узунликдаги объектнинг биографиясини уз ичига олган матнли файл ёки объектнинг фотосуратини курсатувчи график файл очиш мумкин. Бундан ташкари, хозирги замон тизимларида белгили маълумот сифатида ихтиёрий тузилиш ва узунликдаги (шу жумладан, тасвир ва овоз) объектлар сакланиши мумкин. Сонли маьлумотлар.

Бундай турдаги маълумотларга факат сонлар мисол булади. Ахборотлар тизими фойдаланувчилари учун бундай маълумотлар факат улчами (ракамлар сони) ва унинг аниқлиги (нуктадан кейинги ракамлар сони)нинг ахамияти катта.

 Мантилий маьлумотлар. Бу турдаги маълумотлар (баъзида бундай маълумотлар Буль кийматлари дейилади) бир-бирини инкор килувчи TRUE (рост) «1» ёки FALSE (ёлгон) «О» кийматларини қабул қилади.

 Улардан тизимда кузда тутилган максадни амалга ошириш учун бирор объектнинг холатини курсатишда фойдаланиш мумкин. Масалан, «лампа ёник» (TRUE) ёки «лампа учирилган» (FALSE). Мантилий маълумотларни  информатикадаги ахамияти бекиёс эканлигини информатика курсидан яхши биласиз.

Олдинги мавзулардан бирида укувчилар хацидаги маълумотларни сакловчи телефон маълумотномаси жадвали берилган эди. Лекин кундалик хаётда анча мураккаб тузилишга эга булган маълумотлар омбори билан иш куришга туғри келади. Берилган ахборотнинг мазмуни ва ундаги маълумотларга кура улар турли кўринишларда ифодаланиши мумкин.

Маълумотларни уч хил куринишда ифодалаш мумкин: иерархик (шажаравий), тармокли ва реляцион (жадвалли).

Бу турларнинг хар бируни алохида куриб чикамиз. Иерархик тизим жадваллардан ташкил топган булиб, унда ахборотни излаш жараёни олдиндан берилган тартибда «куриб» чик;ила- ди. Иерархик тизимда элементларни жойлаштиришда дастурлашган тартиб мавжуд. Хар бир гурухда бирор элемент асосий, колганлари унга нисбатан иккинчи даражали хусусиятга эга булади. Керакли элементни танлаш маълум кетма-кетликда олиб борилади.

Маълумотларнинг дарахтсимон жойлашишига маълумотларнинг иерархик модели дейилади.

Маълумотларнинг иерархик моделига мос холда яратилган маълумотлар омборига маълумотларнинг иерархик омбори дейилади.

Маълумотларнинг иерархик тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун яратилган тизимга миълумотлар омборини бошқаришнинг иерархик тизими дейилади.

Куйидаги мисол оркали иерархик тизимни ифодалаш мумкин:

3-жадвал

 

 

 

 

Иерархик тизимли жадвалнинг биринчисида катор номери ва унда жойлашган махсулот категорияси берилган. Категориялар кейинги сатхда жойлашган махсулот турини излашда керак булади. Иккинчи ва учинчи сатхдаги жадвалда эса хар бир махсулотнинг нархи хакидаги маълумот берилган. Маълумотлар омборини иерархик тизим тартибида ташкил килиш фойдаланувчи учун маълум кулайликлар яратади.

 Тармокли тизим. Тармокди тизим иерархик тизимга нисбатан анча кулайликларга эга, чунки бу тизимда маълумот (файл) лар уртасида куп йуналишли алокаларни урнатиш мумкин. Бундай алокалар фойдаланувчига керакли маълумот (файл)ни шажаранинг юкори сатхларидаги файлларга мурожаат килмасдан топиш имконини беради. Масалан, дукондаги махсулотлар жадвали билан махсулотлар нархи жадваллари орасида алохида богликлик урнатилиб, у керакли махсулот нархини топиш имконини беради.

 Бир погонадаги маълумотнинг бошка погонадаги маълумот билан икки ёки ундан ортик марта богланадиган турига маьл мотлнрнинг тирмонли модели дейилади. Маълумотларнинг тармокли тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун яратилган тизимга маьлумотлар омборини бошқаришнинг тармонли тизими дейилади.

 Реляцион тизим. Реляцион тизим 1970 йилда IBM фирмасининг ходими Е.Ф.Коди томонидан таклиф этилган булиб, хозирги пайтда энг куп таркалган тизимлар каторига киради. Чунки бу тизимда маълумотлар орасида энг кулай богланишларни амалга ошириш мумкин.

 Маълумотларнинг реляцион моделига мос холда яратилган маълумотлар омборига миьлумотларнинг реляцион омбори дейилади.

 Маълумотларнинг реляцион тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун яратилган тизимга миълумотлар омборинн бошқаришнинг реляцион тизими дейилади. Маълумотларнинг жадвал куринишида сакланишига маълумотларнинг реляцион модели дейилади.

 Реляцион тизимдаги элементларда шажаранинг йуклиги туфайли бу кулайликка эришилади. Ахборотни излашда барча элементлардан калит сифатида фойдаланиш мумкин. Яъни ихтиёрий тузилишга эга маълумотни икки улчамли жадвал куринишига келтириш мумкин.

Реляцион тизим сифатида телефон маълумотномасини тузиш масаласини куриб чикамиз. Масала, «хар бир телефон номери курсатилган абонентнинг манзили, унинг категорияси белгиланган руйхатни тузинг» каби ўкилади.

Маълумотнома бир неча турдаги объектлардан ташкил топган. Объект учун қуйидаги маълумотларни танлаб оламиз:

 

v     Телефон раками.

v     Абонент исми (исми, шарифи ва х.к.).

v     Абонент манзили.

v     Абонент категорияси (умумий, шахарлараро алокаси таъкикданган, ...).

 

Барча маълумотларни матнли деб хисоблаймиз. Бу маълумотларга қуйидаги номланиш ва узунликларни берамиз:

 

 

 «Категориялар» атамаси сифатида икки харфли кодлардан фойдаланамиз; УК — умумий категория, ШТ — шахарлараро алоқа таъкикланган категория ва хоказо,

У холда маълумотномани қуйидаги жадвал куринишида тасвирлаш мумкин:

5-жадвал

 

Ушбу жадвални бирор файл (масалан, Telefon) куринишида компьютер дискига ўтказилса, телефон маълумотномаси — телефонлар маълумот омборига эга бўламиз (омборни кайта иш- лашни автоматлаштириш мумкин булади).

 

Савол вa топшириқлар

 

1. Маьлумотларнинг қандай турларини биласиз.

 2. Белгили маьлумотлар хақида гапириб беринг.

3. Сонли маьлумотлар хақида гапириб беринг.

4. Мантиций маьлумотлар хақида гапириб беринг.

5. Маьлумотларни неча хил кўринишда сацлаш мумкин? Уларнинг номини айтинг.

6. Иерархик тизим ҳақида гапириб беринг.

 7. Тармоқли тизим хақида гапириб беринг.

 8. Реляцион тизим хақида гапириб беринг.