II БУЛИМ

 

УЗБЕКИСТОНДА  ҲУҚУҚИЙ  ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ БАРПО ЭТИШ АСОСЛАРИ

 

6-МАВЗУ

 

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ- ҲУҚУҚИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ВА

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШНИНГ АСОСИ

 

Қонун устуворлиги тушунчаси   ва унинг мохияти

 

            Маълумки, Узбекистан мустаққилликка эришганидан кейин ўзига хос бўлган тараққиёт йулини — яъни, бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган эркин, очиқ демократик давлат қуриш вазифасини асосий мақсад қилиб белгилаб олди. Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек: «Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият қурмоқчимиз... .Адолат ва хақиқат ғояси ижтимоий хаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва хақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йуналиши булмоғи шарт».

            Дарҳақиқат, адолат тушунчаси билан қонун устуворлиги тушунчаси чамбарчас борлиқдир. Юртбошимиз белгилаб берганларидек, кабул килинаёттан конунларимизнинг замирида адолат етиши лозим. Адолатга асосланган конунларнинг хаётга татбиқ этилиши адолатнинг тантана килишига олиб келади.

            Демократии жамият куриш учун мамлакатда кабул килинаётган қонунлар адолатли бўлиши, ўзида халқ манфаатларини ифода этиши шарт. Бу қонунларга оғишмай итоат этилсагина, жамиятда демократия қарор топади ва мустаҳкам бўлади. Чунки барча демократик институтлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонун воситасида жорий этилади.

            Демократик жамиятнинг энг мухим белгиларидан бири — жамият аъзоларининг қонун олдидаги тенглигининг, Конституция ва қонунларнинг устиворлигининг таъминланганлигидир. Шу билан бирга, Конституция ва конунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат булмоғи лозим.

            «Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгани ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва хурмат рухида тарбиялаш — бу ривожланган бозор иктисодиётига асосланган чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти куришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг мухим шарти хисобланади».

            Қонун устуворлигининг мохияти Узбскистон Рсспубликаси Конституциясининг қатор моддаларида белгилаб берилган. Конституциянинг III боби иккита 15 ва 16-моддаларидан иборат бўлиб, Конституция ва қонун устуворлигига бағишланган.

            Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ «Узбекистон Республикасида Узбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

            Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар».

            Ўз фаолиятини Конституция ва қонунларга мувофиқ амалга ошириш санаб утилган субъектларнинг конституциявий бурчи хисобланади. Агарда давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, мансабдор шахслар ёки фуқаролар ўзларининг бу бурчларини бажармасалар, уларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланиши мумкин.

            Конституция ва қонунларга риоя этмаган шахсларнинг жавобгарлиги Конституциянинг ўзида ёки тегишли қонун хужжатларида мустахкамлаб куйилган булади. Масалан, Конституция 93-моддаси 12-бандига мувофиқ Конституцияни, қонунларни бузган туман ва шахар ҳокимларини Республика Президенти ўз қарори билан лавозимидан озод этишга хақли.

            Бу борада шуни хам айтиб ўтиш лозимки, Конституциянинг нормаси бошқа қонунларнинг нормаларига нисбатан устунлик характерига эга. Чунки Конституция барча бошқа қонунлар учун пойдевордир.

            Шунинг учун хам Конституциянинг 16-моддасида мустахкамланган қоидага биноан «Бирорта хам конун ёки бошқа норматив-хукукий хужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас». Агарда бирорта норматив-хукукий хужжат Конституцияга зид келадиган бўлса, у бекор қилиниши лозим.

            Ўзбекистон Республикасида норматив-хукукий хужжатларнинг Конституцияга мослигини таъминлаш механизми ишлаб чиқилган ва амалда қўлланилади.

            Хўш, Конституциянинг бу моддасига биноан конун ёки бошқа норматив-хуқуқий хужжатнинг Конституцияга мос­лигини қайси орган назорат қилади, деган саволнинг туғилиши табиийдир.

            Норматив- ҳуқуқий хужжатларнинг Конституцияга мос­лигини назорат қилишни унинг қайси босқичда амалга оширилишига қараб, қуйидаги икки турга бўлиш мумкин:

            Биринчидан, дастлабки назорат. Бу назорат норматив- ҳуқуқий хужжатлар лойиха шаклида тайёрланган вақтида уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади. Узбекистон Республикасининг «Норматив- ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида»ги 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган қонунининг 18-моддасига мувофиқ «Хукукий экспертиза норматив- ҳуқуқий хужжат лойихасини тайёрлаган органнинг ёки норматив- ҳуқуқий хужжатни қабул қиладиган органнинг юридик хизмати, шунингдек, Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилиши мумкин».

            Иккинчидан, кейинги назорат. Бу назорат норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинганидан кейин амалга оширилади. Кейинги назоратнинг узини хам икки турга бўлиш мумкин.

            а) норматив- ҳуқуқий хужжат қабул қилинганидан ке­йин, аммо у хали кучга киришидан аввал амалга ошириладиган назорат. Бу назорат хам Адлия вазирлиги томонидан вазирликлар, давлат кўмиталари ва идоралар қабул қилган умуммажбурий характерга эга бўлган норматив- ҳуқуқий хужжатларни давлат руйхатидан ўтказишдан авват амалга оширилади. Бу норматив- ҳуқуқий хужжатлар давлат рўйхатидан утказилгандан кейингина кучга киради.

            Узбекистон Республикасида вазирликлар, давлат куми­талари ва идораларнинг умуммажбурий характердаги норматив- ҳуқуқий хужжатларининг Конституция ва қонунларга мослигини таъминлаш мақсадида Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 1993 йил 17 июнда «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив хужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат руйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» ва 1997 йил 9 октябрда «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий хужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорлар қабул қилди.

            Бу қарорларнинг мохияти шундаки, улар умуммажбурий характердаги идоравий норматив- ҳуқуқий хужжатларни Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат руйхатидан утказилишининг мажбурийлигини таъминлаб берди. 1997 йил 9 октябрдаги қарорда белгиланишича, агар шундай хужжатлар давлат рўйхатидан утказилмаса, улар юридик кучга эга булмайди. Конституция ёки қонунга зид

 

 

 

 

 

 

 

 

 

булганлари эса давлат руйхатига олиниши мумкин эмас. Ана шундай йул билан идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг Конституцияга ва қонунларга мослиги таъминланмоқда.

            б) кучга кирган норматив- ҳуқуқий хужжатларнинг Конституцияга мослиги юзасидан назорат. Бундай назоратни барча давлат органлари амалга оширадилар.

            Узбекистан Рсспубликаси Президента И.А.Каримов Олий Мажлис Конунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида «Хаётимизни ислоҳ қилиш ва янгилаш хақида гапирар эканмиз, уз олдимизга қўйган қуйидаги устувор вазифа ва йуналишларга алохида эътиборни қаратиш зарур» деб таъкилади. Биринчи устувор вазифа: «Давлат қурилиши ва бошқаруви сохасидаги энг муҳим вазифа, бу — қонунчилик хокимияти бўлмиш мамлакат парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришишдан иборат».

            Умуман олганда, қонунларнинг ижро этилиши ва нор­матив - ҳуқуқий хужжатларнинг Конституцияга ва қонунларга мос бўлишини назорат қилиш қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятини амалга оширувчи давлат органлари томонидан олиб борилади.

            Кабул қилинган қонунларнинг ижро этилишини назо­рат қилиб бориш Олий Мажлис фаолиятида узига хос урин тутади. Олий Мажлис томонидан қонунларга риоя қилинишини назорат қилиш, уларнинг таъсирчанлигини урганиш, қонун хужжатларидаги камчиликларни, ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадини кўзлайди. Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари хар йили қарийиб 50 та қонуннинг ижросини ўрганадилар. Конун хужжатлари талаблари қандай бажарилаётганлиги деярли барча вазирликлар ва идораларда, вилоятларда текширилади.

 

Ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда Омбудсман институти

 

            Фуқароларнинг конституциявий хуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш юзасидан парламент назоратини амалга оширишда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) институти мухим роль ўйнайди. Ер юзида инсон борки, у доимо уз хуқуқи ва эркинлигини химоя қилиш учун имконият излаган. Омбудсманнинг ташкил топиши эса, давлат билан фуқаро ўртасидаги муносабатларга янада аниқлик киритди. Омбудсман фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини химоя қилувчи, муносабатларни назорат қилувчи вакилдир. «Омбудсман» (Hombutsmen) шведча сўз булиб, «хукумат идоралари фаолиятини тафтиш, назо­рат қилувчи мансабдор шахс ёки вакил» маъносини англатади.

            Ушбу фаолият турига оид маълумотлар хозирги замон хуқуқий адабиётларида кенг тарқалгандир. Бироқ жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда Омбудсман институтининг узига хос талқини ва тарихий илдизлари мавжуд. Шу нуктаи назардан, америкалик мутахассис Дин Готтерсрнинг билдирган фикрлари диққатга сазовордир. У шундай деб ёзади: Омбудсман институтининг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Омбудсманнинг тарихий илдизларидан бири Курьони Карим ва ислом мафкурасининг бир кисми сифатида одиллик тамойилларндан келиб чикади. Ўша пайт инсон хукуки ва эркинликларини химоя килиш, мулкий, оила ва никохга оид хуқуқларни тартибга солувчи хамда шикоятларни қабул килиш ва низоларни ҳал қилиш учун мухтасиб мансаби дастлаб халифа Умар томонидан ташкил этилган эди. Кейинчалик ана шундай мухтасиб мансаби Мовароуннахрдага мавжуд хонликларда хам ташкил этилган булиб, улар асосан фуқароларнинг шикоятларини адолат нуқтаи назаридан хал этишга интилганлар.

            Шундай килиб, Омбудсман институтининг илдизлари Дин Готтерер таъкидлаганидек, Шарқ мамлакатлари давлатчилигига бориб тақалади. Бироқ Ер юзида расмий равишда эса, биринчи маротаба Омбудсман институти 1709 йил Швеция қироллиги ҳузурида ташкил топган. 1709 йили Швеция қироли Карл XII Полтава жангида мағлубиятга учраб, Туркияга қочиб кетади. Қиролсиз қолган Швецияда тартибсизлик бошланади. Бундан хабар топган Карл XII Туркияда туриб, 1713 йил Швеция қироллиги хузурида Омбудсман ташкил килиш ҳақидаги қонунга имзо чекади. Бугунги кунда деярли барча демократик мамлакатларда Омбудсман институти ташкил этилган. Омбудсманнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг мустақиллигидир.

            Олий Мажлиснинг инсон хукуклари буйича вакили (Ом­будсман) демократик йўлдан бораётган жамиятимиздаги инсон ҳуқуқлари билан боғлик муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этмокда. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари буйича вакили Омбудсман 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган қонунда берилган ваколатларига мувофиқ фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда алоҳида аҳамиятга эга булмоқда.

            Узбекистон Республикасининг «Махаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги Конуни 26-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ «Халқ депутатлари вилоят, туман, шахар Кенгашининг Узбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарори Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан бекор қилинади».

            Узбекистон Pecпубликаси Конституцияси 93-моддасининг 1-бандига мувофиқ Узбекистон Республикасининг Прези­денти «фуқароларнинг хукуклари ва эркинликларига, Конституция ва конунларга риоя этилишининг кафилидир».

            Бу нормага кўра, Президент биринчидан, қабул қилинаётган конунлар ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларда фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларига риоя этиаётганлигини, иккинчидан эса, уларнинг Конституцияга мослигини назорат қилиб боради.

            Конституцияга кўрa, қонунлар Республика Президенти томонидан имзоланади, бошқача қилиб айтганда, ўзининг расмий тасдиғини топади. Агар Президент қабул қилинган қонунда фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларига риоя этилмаган ёки у Конституцияга зид деб хисобласа, Конституция 93-моддасининг 14-бандига мувофиқ қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаришга хақли. Агарда бошқа норматив-хукукий хужжат, масалан, Вазирлар Махкамасининг қapopи, вазирнинг буйруғи, хокимтнинг қарори Конституцияга ёки қонунларга зид бўлса, республика Президенти шу модданинг 13-бандига мувофиқ уни тўхтатишга ёки бекор қилишга ҳақли.

            «Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Конуннинг 26-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ «Хокимларнинг Узбекистан Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат хужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига зид келадиган хужжатлари Узбе­кистон Республикаси Президенти томонидан, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тўхтатилади ва бекор қилинади».

            Шуни хам алохида таъкидлаш жоизки, қонун устиворлигини таъминлашда Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига қонунчилик ташаббуси асосида инсон хукукларини химоя килишга қаратилган конунлар лойихаларининг киритилиши хам катта ахамиятга эга.

 

Жиноий жазоларни либераллаштириш —қонун устуворлигининг муҳим шарти

 

            Кейинги йилларда Узбекистон Рсспубликаси Прсзиденти томонидан инсонпарварлик, адолат-парварлик ғояларига асосланган жиноят, жиноят-процессуал қонун хужжатларини такомиллаштиришга, жиноий жазоларни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари Олий Мажлисга киритилди. Уларнинг қабул қилиниши мамлакатимиз ижтимоий хаётида узининг самарасини бермокда.

            Масалан, Республикамиз Президенти томонидан лойиҳаси киритилиб, 2001 йил 29 августда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Узбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун билан жиноятларни таснифлаш енгиллаштириш маъносида такомиллаштирилди, ярашув институти жорий этилди, Жиноят кодексидаги ўлим жазосини назарда тутувчи моддалар сони кескин камайтирилди, мол-мулкни мусодара қилиш жиноий жазо сифатида бекор қилинди ва шу каби инсон ҳуқуқини химоя қилишга қаратилган қатор чора-тадбирлар қўлланилди.

            Ўтган ўн йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ўлим жазоси тулақонли мумкин бўлган жиноятлар таркиби 33 тадан 2 тагага қисқартирилди.

            Эндиликда фақат террорчилик ва оғирлаштирувчи вазиятларда қасддан одам ўлдирганлик учунгина ўлим жазоси берилиши кўзда тутилган. Айни вақтда қонунчилигимиз ўлим жазосининг хотин-қизларга, вояга етмаганлар ва 60 ёшдан ошган шахсларга нисбатан қўлланилишини ман этади.

            Узбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги 2001 йил 29 августда янги тахрирда қабул қилинган Конунининг 20-моддасига мувофиқ «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар хамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг харбий қисмлари, харбий тузилмалари, хокимлар ва бошка мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши, шунингдек, улар томонидан қабул қилинаётган хужжатларнинг Узбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат предмети хисобланади».

 

Қонун устуворлигини таъминлаш — ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий мезони

 

            Ҳуқуқий давлат тушунчаси демократик давлат  тушунчаси  билан чамбарчас борлиқдир. Жахон тажрибаси шуни

кўрсатмоқдаки, демократик, ҳуқуқий давлат куч, инқилоб билан эмас, балки табиий-тарихий эволюцион йўл билан барпо этилади. Албатта, ҳар қандай жамиятда ҳуқуқий давлат тушунчаси у ёки бу қонунларнинг мавжудлиги билан белгиланмайди. Негаки, қонунлар ҳуқуқий нормалар мажмуи сифатида хар бир давлатда мавжуд ва ҳар қандай хокимият улардан фойдаланади. Хамма гaп ўша қонунларнинг қандайлигида ва уларнинг қандай бажарилишидадир.

            Мамлакатимиз IIрезиденти И.А.Каримов Иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузаларида « Ҳуқуқий давлатнинг

мазмун-мохиятини белгилайдиган амалдаги кодекслар, қонунлар, меьёрий хужжатларни танқидий бахолаган холда ҳуқуқий давлатни шакллантириш борасида биринчи галда қабул қилишимиз зарур бўлган янги қонун ва меъёрий хужжатларни аниқлаб олишимиз керак» деб таъкидлаб ўтдилар.

            Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда Юртбошимизнинг 1996 йил 31 октябрдага «Инсон ҳуқуқлари буйича Узбекистон Республикаси Миллий маркази»ни тузиш тўғрисидаги фармони алоҳида аҳамиятга эга булмоқда. Бугунги кунда Миллий марказнинг мамлакатимиз ва бутун жахондаги инсон ҳуқуқлари, эркинликларини жахон халқаро ҳуқуқ нормалари асосида химоя этишнинг таъсирли воситаси сифатида фаолияти хам ибратли булмоқда. Бироқ бу борада демократик тамойилларни хаётга тўлиқ жорий эташишида айрим жиддий муаммолар хам мавжуд. Улардан бири том маънодаги суд мустақиллигига эришишдан иборатдир. Президентимиз И.А.Кари­мов таъкидлаганидек, «Судлар том маънодага мустақил булган холдагина конунларнинг қатъий ижроси, уларнинг хакикий устуворлиги сўзсиз таъминланади. Каерда суд мустакил булмас экан, шу ерда қонун талаблари ва адолат бузилиши мукаррар». Дархакикат, қонун устуворлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари химоясини таъминламасдан туриб, демократик ва фуқаролик жамиятини қуриш ҳақида сўз юритишга ҳеч қандай асос қолмайди.

 

Суд хокимиятининг мустақиллиги — қонун устуворлигининг асосий белгиси

 

            Судлар томонидан давлат органлари ҳуқуқий ҳужжатларининг Конституцияга ва қонунларга мослигининг назорат қилиниши — суд органларининг ваколатларидан бири хисооланади. Узбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддаси «Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орга­нининг хужжатини хакикий эмас деб топиш», деб номланган бўлиб, унинг биринчи қисмига мувофиқ «Давлат органларининг ёки фуқароларнинг узини узи бошкариш органининг конун хужжатларига мувофик булмаган хамда фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг фуқаролик хуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган хужжати суд томонидан хақиқий эмас, деб топилиши мумкин».

            Суд ҳуқуқий хужжатни ҳақиқий эмас, деб қapop чиқарган тақдирда, бу қарор хамма давлат органлари ва бошқалар учун ҳам мажбурийдир. Чунки Конституциянинг 114-моддасида «Суд хокимияти чиқарган хужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун маж­бурийдир», деб мустаҳкамлаб қўйилган.

            Суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб эълон қилинган ҳуқуқий хужжат — юридик кучга эга эмас. Агарда бирон-бир хужжатнинг қонунийлиги тўғрисида суд қарори мавжуд булса, ўша хужжат юзасидан фуқаролар ёки ташки­лотлар судга яна шикоят қилишлари мумкин эмас.

Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хокимиятлар томо­нидан чиқарилган норматив- ҳуқуқий хужжатларнинг конституциявийлигини назорат қилиш Узбекистон Республикасининг Конституциявий судига юклатилган.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ Узбекистон Республикаси Конституция­вий суди қонунларнинг ва Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган бошқа хужжатларнинг, Узбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Ҳукумат қарорларининг, давлат ҳокимияти махаллий органлари қарорларининг Узбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди.

Конституциянинг ушбу моддасида кўрсатилган норматив- ҳуқуқий хужжатларнинг Конституцияга ёки қонунларга мослигини умумий юрисдикция ёки хўжалик судлари назорат қилишга ҳақли эмаслар. Уларнинг Конституцияга мослигини аниклаш Конституциявий суднинг мутлақ ваколатига киради.

Шу ерда яна бир савол туғилади. Конституциявий суд фақатгина норматив- ҳуқуқий хужжатларнинг Конститу­цияга мослигини назорат қиладими ёки норматив булмаган индивидуал ҳуқуқий хужжатларнинг хам Конституцияга мослигини назорат қиладими? Бу тўғрида Конституцияда хам, бошқа қонун хужжатларида хам аниқ курсатилмаган. Аммо Узбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Конунининг 13-моддасини охирги қисмига мувофиқ «Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ва бошқа хужжатлари (индивидуал хусусиятга эга бўлган хужжатлар бундан мустасно) Узбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига зид булса, Узбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори асосида бекор қилинади» деган норма мустахкамланган.

Агар шу норма асос килиб олинадиган булса, фикримизга кўpa, Узбекистан Республикаси Конституциявий суди республика Президентининг индивидуал характерга эга булган фармонларининг ёки Вазирлар Махкамасининг индивидуал характерга эга булган қарорларининг Конституцияга мослигини хам назорат килмаслиги лозим.

Прокурор қабул қилган қарорлар устидан, шунингдек республика Бош прокурора қабул қилган индивидуал ха­рактерга эга бўлган буйруқлap ва бошқа хужжатлар устидан амалдаги қонун хужжатларига кўра, судга шикоят қилиш мумкин эмас. Чунончи, «Прокуратура тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида прокурор қабул қилган «қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин» деган қоида мустахкамлаб қўйилган.

Фикримизча, бу норманинг узи Конституцияга мос эмас. Конституциянинг 44-моддасида «Ҳар бир шахсга уз ҳуқуқ ва эркинликларини суд opқали химоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-харакатлари устидан судга шикоят килиш ҳуқуқи кафолатланади», деб кўрсатилган.

Агарда умумий юрисдикция судларида ёки хўжалик судларида Конституциянинг 109-моддасида санаб ўтилган норматив- ҳуқуқий хужжатларнинг Конституцияга мослигига шубха булса ёки бу масалада фуқароларнинг шикоятлари булса, Олий суднинг раиси, Олий хўжалик судининг раиси ушбу норматив- ҳуқуқий хужжатнинг Конституцияга мослигини аниқлаб беришни сўраб, Конституциявий судга мурожаат қилиши мумкин.

Бундай холда улар Конституциявий судга мурожаат қилишлари шартми ёки бу уларнинг ҳуқуқларими, деган ўринли савол туғилади. «Узбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конунининг 19-моддасига мувофиқ бу уларнинг хукукларидир. Демак, улар хохласалар Конституциявий судга масалани кўриб чиқиш учун мурожаат этадилар, хохламасалар йўқ.

Норматив- ҳуқуқий хужжатларни Конституцияга мос­лигини назорат қилишда кўрсатиб ўтилган органларнинг, жумладан, Конституциявий суднинг ваколатлари мухим ахамият касб этади ва мамлакатимиздаги ислохотларнинг кейинги босқичларида яна хам такомиллашиб боради.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қонун устуворлиги қуйидаги учала холат бўлгандагина, ўзининг тўлиқ ифодасини топади.

Биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-хужжатлар адолат принципига, инсон ҳуқуқи ва манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий асосланган бўлиши шарт.

Иккинчидан. барча қонунлар ва бошқа норматив- ҳуқуқий хужжатлар талаби барча давлат органлари, ман­сабдор шахслар, нодавлат ташкилотлар ва фукаролар томонидан катьий бажарилиши зарур.

Учинчидан, барча норматив- ҳуқуқий хужжатлар Конституция ва қонунларга мос бўлиши шарт.

Демократик жамиятнинг мухим тамойили булган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамияти қуришнинг асосидир. Албатта, демократик жамият куриш фақат қонун устуворлиги билан чекланиб

 

7-МАВЗУ

 

МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ НЕГИЗЛАРГА ТАЯНИШ — ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШНИНГ ЗАРУРИЙ ШАРТИ

 

Узбекистонда демократии жамият қуришнинг миллий-маънавий негизлари

 

Мустақилликни мустаҳкамлати жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий жабҳаларида туб тарихий бурилиш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ва вазифаларни ҳал этиш масаласини қўймоқда. Ана шундай улкаи вазифа ва масъулият халқимиздан бир томондан, маънавий янгиланиш жараёнини тўлиқ идрок этишни, иккинчи томондан эса, демократик жамият қуришда унга таянишни тақозо этмокда. Негаки, миллий-маниавий янгиланиш, юксалиш, тараққиёт омилига айланмокда. Шу боис, мустақиллик йилларида жаҳон цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг меросиии ҳам янгидан  ижодий ўзлаштириш хаётий эхтиёжга айланди. Айн иқса, Имом Бухорий, Имом ат-Термизий, Хожа Баҳоудвин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Қодирий, Чулпон, Фитрат, Беҳбудий, Усмон Носир ва бошқа кўплаб буюк сиймоларимиз илмий-адабий меросини ўрганиш мамлакатимизда барпо этилаётган демократик жамиятнинг миллий-маънавий негизларини ташкил этмоқда. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа булиб қолди.

Биз маънавий қадриятларни тиклашни миллий ўзликни англашнинг ўсишидан, халқнинг маънавий сарчашмаларига, унинг илдизларига қайтишдан иборат узвий, табиий жараён деб ҳисоблаймиз. Масаланинг худди шу жиҳатига урғу бериб, мамлакатимиз Президента И.А.Ка­римов узининг «Узбекистон XXI асрга интилмоқда» асарида баён этилган олтита устувор йуналишнинг бажарилиши керак булган улкан вазифалар пайдо булди. Халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач, ўз тақдирининг чинакам эгаси, узига хос миллий маънавият ва маданиятнинг соҳибига айланди.

Узбекистон бугунги кунда том маънодаги асрга тенг буюк воқеаларни бошидан кечирмокда. Тарихдан маълумки, бирор халқ ҳаётида туб бурилиш содир булаётган даврларда жамият янги истиқболлар сари бормоғи учун ижтимоий муносабатларни шунга мувофиқ узгартирмоги лозим булади. Шу боис, ижтимоий мухитдаги узгаришлар шахснинг ва бутун жамиятнинг тафаккурида, дунёқарашида, маънавий оламида узгаришларни тақозо этади.

XX асрнинг улуғ гуманиста А.Швейцер: «Воқеликни шакллантирувчи кучлар ичида маънавият биринчидир», деган эди. Биз бугун улкан имкониятлар даврида яшамоқдамиз. Бироқ уларни реал воқеликка айлантириш йулидага ғоя ва хавф-хатарлар хам мавжудлигича қолмоқда.

Сиёсий, иктисодий, ижтимоий ислохотларни изчиллик билан амалга ошириш учун аввало, инсонлар онгида туб узгаришлар юз бериши зарур. Зеро, кишилар тафаккурини банд этган эски андозалардан, тор қолиплардан, уз умрини яшаб булган ақидалардан халос этмай туриб, янги давр, тарихий тараққиёт билан табиий равишда қўл ушлашиб келадиган янгидан-янги муаммоларни ҳал этиб бўлмайди.                                                               

Президент И.Каримов «Узбекистан XXI аср бусағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида мустакил тараққиётимизга хавф солаётган ташқи ва ички таҳдидлар ҳамда уларнинг олдини олиш йуллари хақида батафсил фикр юритиб, маънавий қадриятлар ва миллий узликни англашнинг аҳамиятига алоҳида урғу беради ва: «Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай туриб, уз истиқболини тасаввур эта олмайди», дея алоҳида таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, жамиятни маънавий жихатдан янгиламай, кишилар тафаккурини узгартирмай туриб, демократик жамиятни куриш, бозор иқтисодиётига утиш, умуман ҳеч кандай тараққиётга эришиш мумкин эмас. Зеро, демократик фуқаролик жамияти юксак маънавият ва кенг маърифат тантана қилган жамиятдир.

Юртбошимизнинг 1992 йилда эълон қилинган ва дастурий аҳамият касб этган «Узбекистоннинг уз истиқлол ва тараққиёт йўли» китобнинг «Мустақил Узбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари» деб номланган алоҳида бобида курсатилган турт асосий негиз бунинг асосий мазмунини очиб берган:

—  умуминсоний қадриятларга содиқлик;

—  халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

— инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши;

—  ватанпарварлик

Бу тушунчалар бир-биридан ажралмас ва бир-бирини тақозо этган ҳолда, Узбекистонда демократик фуқаролик жамиятини қуришда мустаҳкам асос вазифасини ўтайди.

Шунинг учун ҳам Президент Ислом Каримов 2002 йил 29 августдаги Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Иккинчи чақириқ тўққизинчи сессиясидаги маърузасида яна бир бор бу масалага эътиборни қаратиб, шундай деди:

«Хўш жамиятнинг маънавий янгиланиши, деганда нимани тушунмоқ керак? Маънавий янгиланишнинг мазмун-моҳияти нимадан иборат?

Дарҳақиқат, демократия ҳар бир инсон учун олий қадриятга, жамиятнинг бойлигига айланмоғи керак. Бу сиз у шунчаки назария ёки қоғозда қолган қонунлигича қолади, холос. Барча ислоҳотларимизнинг бош йуналиши ва самарадорлигининг пировард натижасини белгилаб берадиган инсон омили ва мезонидир.»

Негаки, бозор иқтисодиётини барпо этиш бирдан-бир  мақсад эмас. Барча ислохотлар — иқтисодий, сиёсий ислохотлардан кўзланган пировард мақсад инсоннинг ижодий ва маънавий имкониятларини рўёбга чиқаришдан иборат. «Шу сабабли, — деб таъкидлаган эди Прези­дент И.А.Каримов, — жамиятнинг сифат жиҳатидан янги холатга утишида бизга ислоҳот чорида одамлар моддий аҳволи кескин ёмонлашадиган, ахлоқий кадриятлар, маънавий таянчлар барбод бўладиган, ўтиш даврининг барча қийинчиликлари аҳоли елкасига тушадиган андоза мақбул эмас». Бинобарин, энг аввало, эркин фикрлайдиган одамгана уз Ватанининг хакикий фарзандига айланади. Чунки тафаккур озод булмаса, онг ва шуур тазйиқдан, кулликдан қутилмаса, инсон тула озод бўлолмайди. Инсон озод эмас экан жамият демократик тамойилларни қабул қилмайди.

Демак, инсон манфаатларини амалга ошириш учун зарур шароит, имконият яратиш орқалигина демократик жамиятни барпо этиш мумкин. 

 

Узбекистондаги демократик узгаришларнинг жамият маънавий янгиланишига боғлиқлиги

 

Узбекистонда кечаётган демократик узгаришларни жамият маънавий янгиланиши билан боғликлигининг яна бир жи­ҳати бор. Ана шу боғлиқлик Президент И.А.Каримовнинг бир қатор рисолаларида ва маърузаларида алоҳида таъкидланган. У Узбекистан Республикаси Фанлар академиясининг умумий йиғилишида (1994 йил 7 июлда) сўзлаган нутқида шундай деган эди: «Буюк аждодларимизнинг беқиёс маъ­навий мероси, минг йиллик тарихимиз ва маданиятимизга асосланган маънавий хаётимизни тиклай бошладик. Динимиз ва тилимизга қайтдик, миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиз, хуллас, инсон маънавиятига дахлдор барча бойликларимиз қайтадан қад ростлаяпти». Дарвоқе, Президентимизнинг маънавият, унинг моҳияти тўғрисида назарий-илмий фикрлари ғоят чуқур ва кенг қамровлидир. Шунингдек, у маънавий тарбия — мамлакатимизда демократик жамият барпо этишнинг муҳим шарти эканлигига алоғида эътибор беради. Дунё тарихида мустақиллик ва озодлик курашчилари тимсолига айланганлардан бири, XX аср буюк ҳинд давлат арбоби Махатма Ганди: «Инсоният - бу ягона оила, бўлинмас оила. Унинг ҳар бир аъзоси содир қилган жиноят учун хар биримиз жавобгармиз», деган эди. У ёки бу миллат ёхуд давлат ана шу инсоният деган катта оиланинг ичидаги кичик оила. Ана шу оила аъзоларида баҳамжиҳатлик, маънавий муштараклик бўлмас экан, улар Ганди сузларида акс этган маънавий бурч ҳисси билан яшамас экан, ёpyғ келажак хақидаги ўйлар хомхаёл бўлиб қолаверади. Зеро, демократик ривожланиш барқарорлик ва ижтимоий ҳамкорликка таянади.

Одамлар маънавият ришталари билан боглангандагина улар халқ, миллатга айланади. Чунки «маънавият — инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини мустахкамлайдиган, виждонини уйготадиган кудратли ботиний куч»дир.

Маънавият мавхум тушунча эмас. У миллат билан, миллий тафаккур билан, миллатнинг тарихи, асрлар мобайнида тупланган билим ва тажрибаси, тушунчалари, тасаввурлари билан боғлиқ. Француз маърифатчиси Жан Жак Руссо Европа жамияти хаётида улкан силжишлар содир булаётган XVIII асрда халкда миллий характерни шакллантириш биринчи вазифа, деб билган эди. Чунки унинг наздида «хар қандай яхши ўзгаришларнинг умумий мақсадлари ҳар бир давлатда махаллий шарт-шароит ва аҳолининг узига хос хусусиятлари асосида шаклланадиган муносабатларга мувофиқ шакл олиши керак». Ж.Руссонинг фикрларини бугунги кун нуқтаи-назаридан талқин қилсак, демократик узгаришларни амалга ошириш, адолатли, маънавияти юксак инсонлар жамиятини куришда жаҳон тажрибасига таянган ҳолда, аввало, миллий менталитетни инобатга олиш кераклиги маълум булади. Айни пайтда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,Узбекистонда кечаётган демократик узгаришлар жамият маънавий янгиланишига боғлиқлигини фақат узбек миллати маънавияти билан боғлаш ва уни шундай деб баҳолаш адолатдан эмас. Балки унинг билан ягона бир мамлакат худудида яшаётган турли халқ ва миллатга мансуб булган барча аҳолининг, турли этник бирликлар ва ижтимоий гурухларнинг ҳам умумий бойлиги, деб қараш ҳақиқатга яқинроқ бўлади.

Демак, Узбекистонда демократик фуқаролик жамия­тини барпо этиш вазифасини маънавий янгиланишларсиз амалга ошириб булмайди. Бу ҳақиқатни ҳеч ҳачон унутмаслик керак.

Демократия, бу кишиларнинг биргаликда ҳаёт кечириши, муаммоларни баҳамжиҳатлик билан ҳал қилиши, шахсий манфаатларни жамоа, миллат, давлат манфаатлари билан уйғун кўриши, бир суз билан айтганда, муроса қилиш маданиятидир.

1983 йили жаҳоннинг 29 минтақаси олимлари, жамоат арбобларидан иборат «Гуманитар муаммоларни урганиш буйича Халқаро Комиссия» тузилди. Комиссия XX асрдаги гуманитар вазият ва уни такомиллаштириш устида изланди. Жазоир, Швейцария, Польша, Австрия, Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Эрон, Швеция, Япония — жами 29 мамлакатнинг маърифатпарварлари дунёдаги гуманитар муаммоларни амалий ўргандилар. «Инсоният ахлоқи», «Глобал масалалар» (яъни, экология, қашшоқлик, қуролланиш, терроризм, наркомафия), «Оммавий қирғин қуроллари», «Куролли тўқнашувлар», «Дайди болалар», «Озиқ-овқат инқирози», «Чўл-саҳроларнинг кенгайиб бораётганлиги», «Фавқулоддаги вазиятлар», «Урушлар» каби ҳалокатли ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини тахлил этиб, барча муаммолар инсоний туйғуларнинг сусайиши, яъни маънавий кадриятларнинг қадрсизланиши билан боғлиқ, деган хулосага келдилар. Уларнинг тўрт йиллик мехнати натижаси булган китоб «Инсоният инсонийлигини саклаб қола оладими?» (Нью Жерси, 1989) деган ном билан жахон тилларида нашр қилинди.

 

Баркамол шахс —демократик жамият таянчи

 

Маънавий баркамол инсон ҳақидаги ижтимоий-сиёсий қарашлар, фалсафий фикрлар тарихда куни кеча пайдо бўлган

эмас. Унинг тарихий илдизлари Шарқ мутафаккирлари ижодий, фалсафий таълимотларига бориб тақалади. Энг ривожланган демократик мамлакатлар тарихий тараққиётини урганиш шундан далолат берадики, бирон-бир жа­мият дастлаб баркамол авлодни вояга етказмасдан туриб, буюк узгаришларни содир этолмаган. Мустақил Узбекистон тараққиётининг тақдири, унинг келажаги ҳам бундан мустасно эмас. Мамлакатимиз Президенти томонидан таъкидлаб келинаётганидек, ҳар қайси жамият, ҳар қайси давлат ва миллат қудрати, унинг табиий бойликлари, ҳарбий кучига хамда ишлаб чиқариш технологияларига боғликлиги нисбийдир. Уни биринчи навбатда дунёга танитадиган, юксак маданиятли маънавий баркамол инсонлардир. Масалага ана шу нуқтаи назардан ёндашиш муҳим аҳамиятга эгадир. Негаки, демократик жамиятни фақат маърифатли, маънавий баркамол кишиларгина барпо этиши мумкин. Президент Ислом Каримов Олий Мажлиснинг Биринчи чақириқ биринчи сессиясида «Узбекистоннинг

сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари» маърузасида «Биз соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар рухида камол топгап инсонни тушунамиз», деган фикрлари демократик жамиятни барпо этишда баркамол авлодни вояга етказиш стратегик аҳамиятга эга эканлиги исботидир. Шу ўринда, баркамол шахс тушунчаси, унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни масаласини тахлил этиш мухим аҳамиятга эгадир. Албатта, бу Шаркнинг буюк алломалари асарларида комил инсон масаласи доимий равишда катта ўрин олиб келганлигига ва уларни безовта қилганлигига хам боғлиқ эмас.

Бу муаммога ўз муносабатини билдирган Юртбошимиз шундай дейди: «Қадимги аждодларимиз комил инсон хақида бутун бир аҳлоқий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айтсак, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанлар. Комил инсон деганда, биз аввал, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан узгаларга ибрат буладиган, билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. Онгли, билимли одамни олди-қочди гаплар билан алдаб булмайди. У ҳар бир нарсани акл, мантиқ тарозисига солиб кўради. Уз фикри-уйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши, етук одам булади». Ана шундай баркамол, етук инсонларни тарбиялаб, вояга етказиш мустақилликни мустаҳкамлаш, уни кўз-қорачиғидай асраб-авайлаш талаб-эҳтиёжи билан борлиқ бўлган объектив тараққиёт заруратидир.

Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий бундан беш аср олдиноқ комил инсонлар ҳақидаги таълимотини яратган эди. Унинг бу ҳакдаги фикрлари асосан «Маҳбуб ул-қулуб», «Ҳайрат ул-аброр», «Насойимул муҳаббат» асарларида ўз ифодасини топган. Алишер Навоий комил инсонга хос хусусиятларни, унинг хислат ва фазилатларини батафсил санаб ўтган. У «Маҳбуб ул-қулуб» асарида «Одам икки дунёнинг энг азиз ва шароф маҳлуқидир», деган сўзни кслтиради. А. Навоий фикрича, Парвардигорнинг оламни яратишдан мақсади инсон эди.

Шундай экан, мамлакатимиз келажаги, демократик ислохотлар тақдири кишиларнинг, бутун халкнинг онга, маънавияти даражасига боғлиқ. Инсон руҳияти соғлом булса, ўзлигини англаса, шахсга айланади. Киши шахс даражасига кўтарилсагина, яъни уз мустақил фикрига, дунёқарашига, чинакам инсоний фазилатларга эга бўлганидагина, «демократия неъматларининг оддий истеъмолчиси эмас, балки уларнинг фаол яратувчиси ва химоячисига айланади. Шунда демократия фуқаролик жамияти асосларини амалда барпо этиш, инсон ҳақ-ҳуклари ва эркинликларини таъминлаши мумкин булади».

 

Жамиятнинг маънавий янгиланиши — демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш омили

 

Собиқ тоталитар тузум даврида олиб борилган халкларни ялпи манқуртлаштириш сиёсати ўзбек халқини ҳам ўз тарихидан, маданиятидан, маънавий кувватидан, миллий ҳиссиётидан, узлигидан айиришга анча-мунча улгурди. Советлар давридан қолган бундай оғиp «мерос» ҳақида кейинчалик Президент И.А.Каримов шундай фикр билдиради: «Бу тузум уз халқининг тарихини, унинг руҳи ва урф одатларини, уз авлод-аждодини билмайдиган манқуртларга таянар эди».

Узоқ йиллар давом этган тутқунлик, ғайриинсоний мафкуранинг якка хукмронлиги бизга мутеликни сингдирди. Мутелик узбек халқининг азалий қадриятлари — андиша, назокат либосини кийди ва ҳақиқатни дадил айтиш, уз фикрини очиқ билдириш, юмшоқ айтганда, беодобликка, бсандишаликка йўғрилди. Ваҳоланки, демократия — яхши ниятли росттуйликни, фикр эркинлигини тақозо этади.

Афсуски, собиқ Иттифоқ худудида бу каби эски касалликлардан халос булмаган кимсалар ҳамон учрамоқда. Буни И.Каримов Иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг туққизинчи сессиясидаги маърузасида яна бир бор алоҳида таъкидлаб, шундай дейди: «...ўз умрини яшаб булган, сиёсий жиҳатдан касодга учраган, коммунистик мафкурага асосланган тизимни соғиниб-қўмсаб гапираётган айрим сиёсат ва давлат арбоблари — эски тузум тарафдорлари яна қайтадан бош кўтараётганига гувоҳ булмокдамиз ...Бир суз билан айтганда, СССРнинг сояси собиқ Иттифоқ минтақасидан хали бери бутунлай кутарилган эмас ва буни биз доимо инобатга олишимиз, ҳамиша сергак ва ҳушёр булиб яшашимиз зарур».

Шукрларким, халкимиз онги, калбига чукур сингиган минглаб йиллик маънавий қадриятларимиз,  миллий анъаналаримиз уни зўрлик билан юлиб ташлашга харакат қилнган коммунистик мафкуранинг домига тўлиқ тушиб колмади. Аммо Абдулла Қаҳҳор таъбири билап айтганда: «Ернинг шўрини ювиш осон экан-у, одамнинг онгидаги шўрини ювиш қийин» эканки, «манқуртлик касали»нинг асоратлари баъзи кишиларимиз онги ва рухиятида ханузгача сакланиб қолмокда. Эркин фукаролик жамиятини куришда тарихни, аждодларимиз қолдирган маънавий меросни урганиш ва амалда фойдаланиш мухим ахамият касб этади. Тарихимиз канча куп урганилса, ундан бугунги маънавият, ғоявий ислоҳотлар учун шунча куп амалий тавсиялар чиқаверади. Ҳазрат Навоийнинг: «Озод бўлмоқ истасанг, ўзингни озод тут», деган сузлари бугунги вокелик билан боғлиқ эмасми? Ёки яна бир мисол: урта асрлар тиббиёт илмининг бир тармоғи — маънавият тиббиёти деб аталган экан. «Маъ­навий тиббиёт» деган битта номда Ал-Кинди (800-860 й.й.), Абу Бакр Ар-Розий (865-925 й.й.), Абу ал-Фарах Абу ар-Рахмон ибн Жавзий (вафоти-1201 й.), Абу Исхоқ Ироҳим ибн Юсуф Аш-Шерозий (вафоти — 1093 й.) каби куплаб Шарқ алломалари ўз китобларини ёзиб қолдирганлар. Тан табобати инсон жисми билан боғиқ касалликларнинг олдини олиш ва даволаш билан шуғулланган бўлса, маънавий тиббиёт инсон қалби, онгини иллатлардан фориғ этишга, инсоний фазилатларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Тарихнинг аччиқ сабоқларидан яна бири шуки, маъ­навият, ахлоқ-одоб ҳар бир инсон хатти-ҳаракатлари, фаолияти ва эҳтиёжларининг мезонига айланмай туриб, жамият биронта муаммони самарали ҳал этиши ва ижтимоий тараққиётга эришиши мумкин эмас.

Туркистон ўлкасининг XIX аср 70-йилларида Россия

империясининг мустамлакасига айланиши тарихи бунинг ёрқин мисоли бўла олади. Халқимиз тарихидаги бу қайғyли ҳодисанинг кўплаб сабабини келтириш мумкин. Аммо энг асосийси, жамиятнинг руҳий эврилишга учрагани, элга бош бўлиши лозим бўлган хукмдорлардан тортиб, бой ва уламоларгача ўз шахсий манфаати доирасида ўралашиб қолганлиги, истиқлол учун курашган зиёлиларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, жамият кишилари бирлаша олмагани эканлиги, десак хато қилмаймиз. Зеро, XX аср бошларида тараққийпарвар зиёлилардан бири айтганидек: «Инсоннинг дунёда яшамоғи учун молу жонға эхтиёжи булса-да, дунёнинг иззати ва охиратнинг саодати учун восила бўлунган илму адабра зиёдароқ эҳтиёжи бордур. Молу жонни илму адаб бирла мақрун бўлмаганлари ҳолда дунёда сабаби таъну лаъни мардумон ва охиратда балойи жон бўлувлариға шубҳа йўқдур».

 

Тарих — халқ маънавиятининг асоси

 

Тарихий тараққиёт йулида инсоният тўплаган тажриба ва сабоклар маънавий мезон ва қарашлар тизими сифатида авлоддан-авлодга мерос булиб утади. И.А.Каримовнинг тарихчи олимлар билан сухбатда таъкидлаганидек: «Тарих — халқ маънавиятининг асосидир».

Тарих сабоқлари инсонни руҳий эврилишдан асрайди. Бироқ таъкидлаш жоизки, маънавият фақат мерос булиб авлоддан-авлодга утадиган тарихий қадрият булмай, доимий ривожланиб, янги давр қадриятлари билан бойиб, уйғунлашиб борадиган, доимий харакатдаги ходисадир. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Прсзидснти И.Каримов таъкидлаганидек: «Бизнинг анъанавий қадриятларимизни хозирги демократик жамиятнинг қадриятлари билан уйғунлаштириш келажакда янада равнақ топишимизнинг, жамиятимиз жаҳон ҳамжамиятига қўшилишининг гаровидир». Шунинг учун хам, мустақил Узбекистонни ривожлантиришнинг тўрт асосий маънавий негизлари ичида «умуминсоний қадриятларга содиқлик» белгиланди. Бугунги кунда мамлакатимиз равнақини хозирги циви­лизация ўзида ифода этадиган демократия, инсон хуқуқларига риоя этиш, тадбиркорлик эркинлиги, эркин бозор муносабатлари, суз эркинлиги каби умуминсоний қадриятларсиз тасаввур этиб булмайди.

Инсон рухияти соғлом бўлса, ўзлигини англаса, шахсга айланади. Киши шахс даражасига кутарилсагина, яъни уз мустакил фикрига, дунёқарашига, чинакам инсоний фазилатларга эга булганидагина, «демократия неъматларининг оддий истеъмолчиси эмас, балки уларнинг фаол яратувчиси ва химоячисига айланади. Шундагина демок­ратия, фуқаролик жамияти асосларини амалда барпо этиш, инсон хақ-хукуклари ва эркинликларини таъминлаш мумкин булади».

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини барпо этиш мақсад этиб белгиланган бир пайтда, демократик тамойилларни эгаллаш, фуқаролар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, шахс эркинлигини амалда жорий этиш, сиёсий жараёнларни эркинлаштириш, демократик меъёрлар асосида куппартиявийлик тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви органларининг айрим ваколатларини босқичма-босқич жамоат ва уз-узини бошқариш ташкилотларига утказиш каби вазифалар умуминсоний қадриятларни узида ифода этган ҳолда маънавият билан туташади.

Янги даврда жаҳондаги илгор мамлакатларда шаклланган демократия ва фуқаролик жамиятининг асосий қадриятлари — халқ ҳокимияти, фукаролар манфаатларини химоялашга қаратилган сиёсат, сиёсий қарорларни қабул қилишда купчиликнинг иродасига таяниш, озчиликнинг хуқуқларини хурмат қилиш, инсон хуқуқларига риоя этишнинг кафолатланиши, эркин ва адолатли сайловлар тизимининг жорий этилиши, барчанинг қонун олдида тенглиги, ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати кабилар халқнинг, ҳар бир фуқаро сиёсий маданиятининг узвий ва ажралмас қисмига айланганидагина, демократик жамиятни қуриш реал воқеликка айланади.

XVIII асрнинг машхур файласуфи Жан Жак Руссо: «Демократия золимларни дунёга келтиради», деб ёзган эди. Бу ўта қатъий айтилган фикрга тулиқ қўшилиб булмаса-да, айтиш лозимки, унинг ортида реал хавфга ишора бор. Собиқ СССРда кечган жараёнлар бунга ёрқин далил бўла олади. Демократия шиорлари остида олиб борилган сиёсат ортида алохида шахсни купчиликнинг иродасига буйсундириш амалиёти яширинган эди. Алоҳида шахснинг манфаати ва хуқуқлари қонун билан химоя этилмаган ҳолда эса, ҳар қандай ҳокимият, ҳатто демократия шаклидагиси ҳам осонлик билан авторита­ризм ва тоталитаризмга айланади. Ана шу ўринда маънавиятнинг ижтимоий-сиёсий характери, хуқуқ билан туташ нуқтаси намоён булади.

Маълумки, жамият хаётини тартибга солиш эҳтиёжи маълум ҳудудда яшайдиган кишилардан жамиятни бошқариш, одамлар ўртасида муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқукларни бошкарувчиларга ваколат тарзида топширишни талаб этди ва шу аснода давлатчилик юзага келди. Лекин бошқариш хуқуқи берилган киши ўз ваколатлари доирасини ўзбошимчалик билан кенгайтирса, демократик жамият қуриш имкониятлари тобора тораяди. Башарият тарихи кўп бора тасдиқланган бу ҳақиқатни бундан қарийб 2000 йил аввал римлик машҳур нотиқ ва давлат арбоби Цицерон эътироф этган эди. Унинг фикрича, давлат (Рим)нинг таянчи кўҳна удумлар (маънавий мерос) ва ҳақиқий эрлардир. Демак, давлатнинг гуллаб-яшнаши учун, аввало, маънавий-ахлокий ислоҳотларни амалга ошириш керак. Бу вазифани эса, Цицерон айтганидек, ахлоқий фазилатларга эга булган раҳбаргина адо этиши мумкин.

Демак, жамиятдаги демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун маънавият сиёсатнинг бош таянчи бўлмоғи керак. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов демократик фуқаролик жамияти асосларини барпо этиш учун «инсофли, диёнатли одамларнинг-гина раҳбарлик тўйини кийишга маънавий ҳақи бор»лигини таъкидлаб келмоқда.

Президент Иккинчи чақириқ Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясидаги «Узбекистонда дсмократик узгаришларни янада чукурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» маърузасида ислоҳотларнинг бош йўналишини белгилаб берадиган қуйидаги устувор вазифаларни курсатиб утди: «Фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми маъ­навият ва маърифат сохасида, шахсни мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб боришдан иборат.

Бу ҳаётий ҳақиқат биз ҳамиша амал қиладиган тамойилга, жамият ривожининг асоси ва шартига айланмоғи ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. Бу тизим марказида маънавият, ахлоқ-одоб, маъ­рифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак».

Маънавият инсон руҳиятида воқе булади.  Шунинг учун у аввало, алоҳида олинган инсон билан боғлиқ тушунча. Аммо инсон жамиятдан ажралмас булиб, жамиятдан ташкарида уз инсонлик моҳиятини йўқотар экан, маънавият инсонни узга одамларга, жамиятга, бутун борлиққа дахлдор қилади. Шу жиҳатдан маънавият ижтимоий мазмун касб этади. «Инсон узини халқнинг бир зарраси деб сезгандагина, у ҳақда ўйлаб, мехнат қилиб яшагандагина, маънавият билан туташади». Демак, ҳар бир киши узининг яшаш тарзига, ўзгалар билан булган муносабатига жиддий эътибор қаратмасдан туриб, жами­ят биронта муаммони ҳал этиши мушкул.

Бугунги кунда ҳар қандай миллий тикланиш ва миллий ривожланишнинг асоси булган маънавий мерос, урф-одатлар, анъаналар, юксак қадриятлар, тарихий хотира халқимизга қайтарилди. Миллий ўзлигини, ҳуқукларини тобора теранроқ англаб бораётган халкимиз учун буюк келажакни барпо этиш йулида бу бой имкониятлардан фойдаланиш, барча моддий ва маънавий бойликларни миллий ривожланишга, Узбекистонда демократик-хукукий жамият қуриш ишига йуналтиришга сафарбар этишдск улкан имкониятлар яратилди.

 

8 МАВЗУ

 

ФУҚАРО ЭРКИНЛИГИ ВА ФАОЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ —

ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШ ОМИЛИ

 

Фуқаро эркинлиги ва фаоллиги тушунчалари

 

Бугунги кунда «фуқаро», «фуқаролик», «фуқаролик жамияти», «фуқаролик  масъулияти», «фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари» тушунчалари демократик ривожланишнинг зарурий шартларидан бирига айланмоқда. Бинобарин, демократия ва фуқаро эр­кинлиги ҳамда унинг фаоллигини таъминлаш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.

Фуқаролик тушунчаси жамиятнинг ҳозирги давригача, яъни хуқуқий давлат томон ривожланишида катта йўлни босиб ўтди. У жамиятнинг демократик ривожла­нишида қўлга киритилган улкан ютуқлардан бири.

Фуқаролик тушунчаси қадимий Юнонистонда ва Римда мавжуд булса-да, асосан феодализм инқирозга учраб, жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт демократия ва бозор муносабатлари заминига ута бошлаганда, ҳозирги шаклида пайдо бўла бошлади ва илк бор «шаҳарлик» (французча «ситуайян», инглизча «ситезен», русча «горожанин-гражданин») деган маъноларни англатган. Мустақиллик эълон қилингандан сўнг, ўзбек тилида ўтмишдаги «гражданлик» сўзи ўрнига «фуқаролик» деган атама қабул килинди.

Мустақиллик йилларида фуқаро эркинлиги ва унинг фаоллиги масаласи демократик жамият барпо этишнинг муҳим шартларидан бири сифатида эътироф этила бошланди. Шу ўринда, эркинлик тушунчасини аниклаш ҳам зарурдир. Негаки, фуқаро эркин булган тақдирдагина, жамият тараққиётга эришади.

Ижтимоий-сиёсий фанларда ва фалсафада индивидлар эркинлиги ва улар иродасининг эркинлиги бир-бирига ухшаш тушунчалар деб қабул қилинади. Бунинг асосий сабабларидан бири, ғуқуқнинг узи одамлар эркинлигининг алоҳида шакли, яъни улар иродасининг эркинлиги эканлиги билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан «фу­қаро эркинлиги» тушунчаси хам политологик, ҳам хуқуқшунослик фанларининг умумий категориялари сифатида урганилади. Демократия инсон эркинлигини қонунлар воситасида кафолатлайди. Демак, демократиянинг узи очиқ мухокама, ижтимоий зиддиятларни ифода этиш ва бартараф қилиш усули сифатида фуқаролик ва сиёсий ҳукуқлар декларацияларида қайд қилинган эркинликларсиз мавжуд була олмайди. Бу ерда суз эркинлиги ва уз фикрини эркин ифодалаш хукуқи, эркин уюшмалар тузиш ҳуқуқи, ҳаёт тарзини узгартириш эркинлиги ва шахснинг хавфсизликка булган хуқуқи тўғрисида кетмокда. Ушбу ҳуқуқлар демократиянинг асл моҳиятини ташкил қилгани боис, улар ҳимоя қилиниши керак.

Хулоса қилиб айтганда, инсоният борлиқни ва ижти­моий ҳаётда эркинликни ифодалашнинг ҳуқуқдан ташқари бошқа бирон-бир шаклини хозиргача кашф этмаган. Бу мантиқан ҳам, амалда ҳам мумкин эмас. Одамлар уз тенглиги даражасида эркиндирлар ва эркинлиги даражасида тенгдирлар.

Ҳозирги давр ижтимоий-сиёсий фанларида «инсон» деганда Ерда яшаётган мавжудот турларидан бири тушунилади. Инсон алоҳида олинган тур (Homo sapiens) вакилини ифодаловчи умумий тушунчадир. Инсон, умуман зотнинг йиғиқ образи сифатида биоижтимоий мав­жудот бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ҳам табиатга, ҳам ижтимоий ҳаётга мансубдир. Индивид — инсон зотининг алоҳида олинган нусхаси, унинг вакилларидан бири. Шахс эса у ёки бу инсон сифатида намоён булиб, у маълум ва бетакрор индивидуалликка эга бўлади. Индивиднинг жамиятга кириш жараёнлари унинг ижтимоийлашувини таъминлайди. Ижтимоий муносабатларга киришиш натижасида индивиднинг жамиятдаги қадриятлар ва меъёрларни узлаштириб бориши учун замин яратилади. Бу жиҳатдан ёндашганда, у ижтимоий таъсир объектидир. Шунингдек, индивид ижтимоийлашув оқибатида жамиятдаги турли муносабатларда фаоллашади ва бунда у ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида ҳаракатланувчи шахсга, субъектга, кучга айланади.

Инсоннинг пайдо бўлиши, унинг жамиятдаги ўрни ва моҳияти доимо ижтимоий фанларнинг муҳим ва баҳсталаб соҳаларидан бири булиб келди. Аристотелнинг таъкидлашича, «инсон — табиатан (моҳиятан) ижтимоий» эканлигини таъкидлаш билан бирга, «умумий маънода кимда-ким хокимият юритиш ва бўйсунишга тааллуқли булса, ўша фуқародир; ҳар бир давлат тузумида фуқаронинг моҳияти ўзгаради. Давлат тузумининг энг яхши турида кимда-ким маънавий қадриятлар талабларига мос ҳаётни назарда тутган холда буйсуниш ва хокимият юритишни хоҳласа ва унта қобил бўлса, ана ўша фуқаро­дир» .

Инсоннинг моҳиятини дастлабки ўрганган олимлардан бири Хитойдаги Конфуций ва унинг издошлари эди. Эрамиздан илгари 298-238 йилларда яшаган Конфуцийнинг издоши бўлган олим Сснь-цзи шундай деб ёзган эди:«Туғма хусусиятлар, бу — самовий муносабатлар ҳосилидир. Уларга таълим ёки одамнинг узини яратувчилик ижоди воситасида эришиб булмайди. Инсон ёвуз табиатга эга. Инсондаги эзгулик манфаатлар учун орттирилган фазилатдир. Хозирги инсон туғилишидан бошлаб фойда олишга интилади. Бу шунга олиб келадики, кишилар ўзаро рақобатлашадилар ва бир-бирларига ён бермайдилар. Шунинг учун ҳам тарбия йўли билан инсон табиатини ўзгартириш, яратилган қоидалар асосида таълим бериб, уларни адолатлиликка ва масъулиятликка ўргатиш лозим». Кўриниб турибдики, инсоннинг жамиятга уюшиши ёки унинг жамият аъзосига айланиши ва фаоллашуви учун у маълум даражада ташқи таъсирга ва хаётдаги ижтимоийлашувга эҳтиёж сезади.

Инсоннинг муҳим хусусиятларидан бири — унинг ижтимоий мавжудот эканлигидир. Инсон ўзининг эҳтиёжларини қондириш мақсадларида ўзи каби инсонлар билан бирлашишга интилади. Инсоннинг ижтимоийлашуви сунъий характер касб этиб, у шахс сифатида бошка инсонлар уртасидаги муҳитдагина шакллана олади. Агар у инсоний муносабатлардан ҳоли бўлса, ўзидаги ёвузлик ёки ҳайвоний табиатидан халос була олмайди. Инсондаги жамиятга уюшишта интилишнинг табиий тарзда кечишиниАбу Наср Форобий куйидагича ифодалайди: «Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга мухтож бўлади. У бир ўзи бундай нарсаларни қўлгa кирита олмайди, уларга эга булиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади... Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларнинг бир-бирларига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашуви орқалигина одам уз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган  нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари купайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди».

Анъанавий жамиятларда инсоннинг яратувчилик ижодий қобилияти анча чегараланди. Чунки анъанавий жа­миятларда меҳнатнинг табиий тақсимоти ва ихтисослашуви адолат принципларига асосланмади. Шунингдек, бу жамиятларда шахслараро алоқаларнинг ўта табақалашуви, ўзаро ҳаракатлар ва муносабатларнинг норасмий мувофиқлаштирилиши, жамият аъзоларининг бир-бирига тобелик, уруғчилик ва қон-қариндошлик муносабатлари билан боғлиқлиги натижасида шахс эркинлиги ҳам таъминланмади. Бошқарувдаги примитив тизимлар имтиёзсиз жамият аъзоларининг фаоллигини пасайтириб, бу холат шахснинг ижодий фаолият курсатиш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга имкон бермас, натижада узаро муносабатлар бақиқ тарзда руй берар эди.

Замонавий жамиятнинг пайдо булиши билан инсоннинг ижтимоий ва сиёсий муносабатлардаги ўрни юксалиб борди. Бу жамиятларда узаро муносабатларнинг бир-бирига таъсир этиш даражаси ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви рўй берди. Бу жараёнларнинг секинлик билан юксак таълим ва тажрибага, шунингдек, юқори касбий малакага асосланиши, ижтимоий муносабатлар­нинг қонунлар, меъёрлар, шартномалар асосида мувофиқлаштиришнинг расмий тизими яратилиши замонавий жамиятларнинг халқчил булишига замин яратди. Диннинг давлат ва бошқарувдан ажратилиши, ижтимоий институтларнинг кўпайиши ва ривожланиши каби омиллар натижасида инсонлараро муносабатлар юксалиб, сиёсий институтларни назорат этиш, инсон хукуқ ва эркинликларини химоя этиш, жамиятда тенглик ўрнатиш имкониятлари пайдо булди. XX асрга келиб энг такомиллашган ва замонавий кишилик бирликларини фуқаролик жамияти деб аташ русумга кирди.

Маълумки, инсон ўзининг ижтимоий мавжудот эканлиги ва уз моҳиятидан келиб чиқиб, табиий равишда си­ёсий муносабатларда иштирок этишга интилади. Ижтимоий-сиёсий муносабатларда фаол иштирок этиш эҳтиёжлари ва зурурияти эса ҳар бир фуқарода манфаатларни фақат гуруҳий шаклдагина ифодалаш ва қондириш мумкин эканлигини англаб етишга замин яратади. Турли хил ижтимоий rypyxлap ва табақаларнинг турлича манфаатларини ўзаро тўқнашувлар ва зиддиятларга киришиши, уларни ўзаро келиштириш ва мувозанатлаштиришсиз ҳал қилиб булмаслигини англаш жараёнлари табиий равишда халқчил жамият ва сиёсий ҳокимиятга булган эҳтиёжларни шакллантирди. Чунки турли манфаатлар мувозанатини таъминлашни фақат демократик жамият билан давлат ҳокимияти ҳамкорлигида амалга ошириш мумкин эканлигини тарихий тажрибалар исботлаб берди. Шу сабабли ҳам, сиёсий онг турли хил ижти­моий гуруҳларнинг сиёсий институтлар ва сиёсий субъектлар билан узаро мулоқот ва муносабатларга киришиши учун зарурий эҳтиёжларни шакллантирди ҳамда расмийлаштирди.

Фуқаро ҳуқуқларини таъминлашда инсоннинг таби­ий хуқукларини эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Қадимги антик файласуфлар талқинича, табиий хуқуқ табиатига боғлиқ ҳолда инсонлар туғилишлариданоқ бир хилдирлар. Ижтимоий шартномалар асосида қонун ва давлат пайдо булди. Аристотелнинг фикрича, инсоннинг туғилишидаёқ пайдо бўлган хусусий мулкка бўлган табиий ҳуқуқи унинг табиати ва унинг дастлабки ўзини ўзи севишига асосланади. Қолаверса, ана шу табиий хукуқни таъминлашга интилиш, хусусий мулк жозибаси, уни сақлаш ва кўпайтириш манфаатлари инсоннинг жамиятда тезлик билан ижтимоийлашувига ва фаоллашувига олиб келади.

Тор маънода, инсон ҳуқуқлари тушунчасига фақат дав­лат ҳимоя қиладиган ва кафолатланадиган ҳуқуқлар кириб, хозирги даврда уларни конституциой хукукий асослар ёки давлат чегаралари билан чеклаб куйиш осон вазифа эмас. Бу хукукларга барча- фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, яшаш ва жисмоний дахлсизлик хукуки, инсон қадр-қимматини хурмат қилиш, ўзбошимчалик ва ноқонуний ушлаш ёки қамаш, виждон ва дин эркинлиги, ота-оналарнинг ўз болаларини тарбия қилиш хукуклари, зулмкорларга қаршилик қилиш хукуқи ва бошқалар киради. Кенг маънодаги инсон хукуклари эса, узида шахс эркинлиги ва хукукларининг кенг мажмуаси ва турларини ифодалайди.

Барча инсон хукукларини ижобий ва салбий йуналишларга доир таснифлаш кенг тарқалган. Мазкур хукукларнинг бу каби булиниши эркинликнинг негатив ва позитив жиҳатларини ифодалашга асосланади. Маълумки, эркинликнинг негатив аҳамияти нуқтаи назарига биноан шахсга нисбатан мажбурлаш ва чеклашларнинг йўқлиги тушунилади. Позитив нуқтаи назардан эса танлаш эркинлиги, асосан, инсоннинг ўз мақсадларига эришиш қобилияти, унинг индивидуал ривожланиши ва умуман, унинг қобилиятлари пайдо булиши тушунилади. Эркинликларнинг мазкур бўлинишидан келиб чиқиб, негатив ҳуқуқлар деганда, давлат ва бошқа инсонларнинг индивидга нисбатан у ёки бу ҳаракатлардан ўзини тийиб туриши тушунилади. Бу хукуклар шахсни нохуш таъсирлардан, унинг эркинлигини бузиши мумкин булган аралашиш ёки чеклашлардан ҳимоя қилади. Бу хукуклар асос булувчи, муҳим ва мутлақ ҳуқуқлар сирасига киради. Мазкур хукукларни таъминлаш давлат ресурслари ёки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаларига борлиқ эмас. Негатив хукуқлар шахс эркинлигининг асосидир.

Негатив ҳуқуқлардан фарқли ўлароқ, позитив хукуклар фуқарога уни у ёки бу неъматлар билан таъминлаш, унинг маълум харакатларини амалга ошириши учун давлат, шахслар ва ташкилотлар мажбуриятларини ифодалайди. Бу, масалан, ижтимоий ёрдам олиш, таълим олиш, соғлиқни сақлашни ҳимоя қилиш, муносиб яшаш даражаси таъминланиши ҳуқуқлари кабилардир.

 

Узбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асослари

 

Инсоннинг фуқаролик (шахсий), сиёсий иқтисодий, ижтимоий ва маданий хукуклари амалга ошиш йуналишларидан келиб чиқиб, негатив ва позитив хуқуқлар соҳаларига бўлинадилар. Уларнинг ичида фуқаролик ҳуқуқлари инсоннинг табиий, асос булувчи ва ажралмас негатив ҳуқуқлари доирасига киради.

Мустақиллик даврида Узбекистонда инсон хукуқларини ҳимоя қилиш ва уларни таъминлашнинг хуқуқий асослари ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий қадриятлар талаблари даражасида шаклланди. Шунингдек, Конституция ҳамда қонунлар инсон хукуклари ва эркинликларини таъминлашнинг фуқаролик жамияти ва хукуқий давлат талаблари даражасидаги мезонлари, меъёрларини ярата олди. Конституциянинг 24-моддасидаги «Яшаш хуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир», 25-моддасидаги «Xap ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик хукукига эга. Ҳеч ким қонунга асоаланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамокда сақланиши мумкин эмас», 27-моддасидаги «ҳар ким уз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги хукуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган холлардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув утказиши ёки уни куздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сузлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас», 29-моддасидаги «Ҳар ким фикрлаш, суз ва эътиқод эркинлиш хуқуқига эга... », 32-моддасидаги «Узбекистон Республикасининг фукаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш хуқукига эгадирлар. Бундай иштирок этиш уз-узини бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йули билан амалга оширилади», 36-моддасидаги «Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қуйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади», 43-моддасидаги «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган хукуқлари ва эркинликларини таъминлайди» каби фуқаролик жамияти қуршининг демократик қадриятлари ва тамойиллари шаклланишини таъминлайдиган қонун ва қоидаларнинг киритилиши Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг келажак истиқболларини белгилаб берди.

Фуқаро эркинлигини таъминлаш унинг бурчлари билан мустаҳкам боғлангандагина, реал воқеликка айланиши мумкин. Ривожланган мамлакатларда фуқаро бурчларига қонунларга амал қилиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиш, солиқларни тўлаш, харбий мажбурият, табиат, атроф-мухит, тарихий ёдгорликларни асраш кабилар киради. Баъзи мамлакатларда эса давлат ҳокимияти органларига сайловларда овоз бериш ҳам мухим фуқаролик бурчларидан бири ҳисобланади. Демократик жамият қуриш тажрибалари кўрсатадики, қайси бир жамиятда мансаби, ирқи, жинси ва ижтимоий мавқеи қандай булишидан қатьий назар, фуқаролар конституция ва қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган ўз бурчларини амалда бажарганларидагина, ўзларига тегишли бўлган эркинликлари ва ҳуқуқларидан фойдалана олишлари мумкин. Акс холда, бу демократик қадриятлар қўпол равишда бузилиб келинган. Шунинг учун ҳам Узбекистон Конституциясининг IX бобидаги 6 та модда махсус равишда фуқароларнинг бурч­ларини мустаҳкамлаб куйган. Хусусан, Конституциянинг 48-моддаси куйидагича ифодаланади: «Фуқаролар Конс­титуция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини хурмат қилишга мажбурдирлар».

 

Фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш —демократик жамият қуриш омили

 

Демократик жамият барпо этишда фуқароларнинг ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этиши энг муҳим омиллардан биридир. Бу хакида мамлакат Президента И.А.Каримов қуйидаги фикрни билдиради: «Ҳокимият тузилмаларининг демократик мазмуни куп жиҳатдан давлатни бошқаришда фуқароларнинг иштирок этиш масаласи қанчалик ҳал қилинганлиги билан белгиланиши маълум. Ўзбекистонда ушбу ҳукуқнинг амал қилиши учун қонун асослари яратилган. Бироқ ҳали жамият ва фукаролар давлатни бошқаришда иштирок этиш, узлари қандай бошқарилаётганлиги ҳакида маълумот олиш хукукини англай бошлашига ва бу хукукдан фойдалана оладиган булишларига эришиш ксрак. Шундай шароитдагина давлат ва уиинг институтлари, мансабдор шахслар жамият ва фуқаро олдидаги уз масъулиятларини ҳис қиладилар. Бунинг учун фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш зарур. Барқарор, мустаҳкам тизимларда, агар фуқароларнинг сиёсий манфаатларини рўёбга чикариш учун ҳамма хукуқий, демократик шарт-шароитлар яратилган булса, ахолининг узи ихтиёрий равишда, профессионал асосда мамлакатнинг сиёсий ҳаётида тобора кенг иштирок этади».

Фуқароларнинг ижтимоий- сиёсий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни беқиёсдир. Ҳозирги даврда Узбекистон жамиятида 7 миллионга яқин фуқаролар касаба уюшмалари фаолиятида, 600 мингдан ортиқроқ фуқаролар эса сиёсий партиялар аъзолари сифатида жамоатчилик ишларида иштирок этадилар. Шунингдек, миллионлаб фуқаролар ёшлар, хотин-қизлар, турли жамғармалар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятида иштирок этадилар. Мамлакат вилоятларида 661 та, туманларда 4564 та, шаҳарларда 831 та вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, 10 000 га яқин ўзини ўзи бошқариш органлари ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқдалар.

Мустақиллик даврида ёшларнинг ижтимоий фаолли­гини оширишга ҳам муҳим эътибор берилди. Мамлакатда Узбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати жамиятнннг барча йуналишларда кенг фаолият олиб бормоқда. Харакат фаолиятининг асосий мақсади — ёшларни бирлаштириш, соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, уларнииг манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш йигит-қизларнинг ўз ақл-заковати, куч-ғайратини тўла намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароит яратиб беришдан иборат, деб белгиланган. Ҳаракатга Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йулида меҳнат қилиш ва курашишни ўзи учун хаётий эътиқод деб биладиган, ўқишда, меҳнатда, ҳарбий хизматда, жамоатчилик ишларида бошқаларга ўрнак бўладиган ўн тўрт ёшдан йигирма саккиз ёшгача булган Узбекистон ёшлари аъзо бўлиши мумкин.Ҳаракатнинг вилоят, шахар ва туман бўлимлари, мактаблар, лицей ҳамда коллежлар, олий ўкув юртлари, меҳнат жамоалари, ҳарбий қисмларда бўлим ва бошланғич ташкилотлари фаолият олиб боради. Мамлакатда 14 ёшдан 28 ёшгача булган ёшларнинг сони 7 миллиондан ортиқроқни ташкил этади. Ҳозирги даврда ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари сони 20 мингдан ортиқроқни ташкил этиб,  улар 4 миллиондан ортиқроқ ёшларни бирлаштиради. Шунинг­дек, ҳаракат таркибида унинг ҳомийлиги асосида ишлайдиган 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчиларни бирлаштирган Болалар ташкилоти уз фаолиятини тарбиянинг узига хос ёндашув ва усулларидан фойдаланган ҳолда, болалар дунёқарашига ватанпарварлик, ижтимоий тадбирларда фаол иштирок этиш, узини узи бошқаришни урганишни сингдириш каби йуналишларга қаратган.

Ижтимоий-сиёсий фаолликни оширишда сайловлар муҳим ўрин тутади. Унда аввало, сайловчиларнинг ихтиёрий равишда берган овозларига биноам сиёсий институтларнинг легитимлиги ошади. Колавсрса, сайловларда жамиятдаги турли хил гурухларнинг тинч рақобатдошлиги кутилганлиги сабабли ҳам сайлаш жараёнлари сиё­сий зиддиятларни ҳал этишга олиб келади. Шунингдек, сайловлар ахоли сиёсий манфаатларини ифода этувчи сиёсий партиялар, бошқа сиёсий ташкилотларнинг фаол ҳаракатлари туфайли турли экстремистик ҳаракатларни чеклаб туради. Шу билан бирга, сайловлар фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ижтимоийлашувига кўмаклашади. Сай­ловлар вактидаги турли кампаниялар, айни жараёнларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш каби тадбирлар сайловчиларнинг сиёсий ва хуқуқий маданиятини юксалтиради, фуқароларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишига қулай имкониятлар яратади.

Узбекистонда фуқаролар ижтимоий фаоллигининг ўсиб бориши уларнинг мамлакат давлат органларига бўлган сайловлардаги иштирокида хам сезилмокда. 1999 йил 5 декабрда иккинчи марта демократик тамойиллар асосида Олий Мажлисга бўлган сайловларда 12,5 миллиондан ортиқ сайлов хуқуқига эга булган фуқароларнинг 95,03 фоизи иштирок этдилар. Унда 250 та Олий Мажлис депутатлари сайланди. Шунингдек, 2000 йилнинг 9 январида Узбекистон Рсспубликаси Президентлигига сайловлар булиб утди. Унда эса 12 миллион 123 мингдан купроқ сайловчилар иштирок этдилар. «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг номзоди Ислом Абдуғаниевич Каримов учун 11 миллион 147 минг 621, ёки сайловчиларнинг 91,90 фоизи овоз бердилар.

Мамлакатда ўтказилган сайловларни таҳлил этиш шуни курсатдики, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Мамлакат фуқаролари ҳозир мамлакатда амалга оширнлаётган сиёсий жараёнлар ва ислоҳотларга ниобатан бефарқ эмаслар. Айниқса, фуқароларнинг уз манфаатларинн ижтимоий фаоллик ва гуруҳий нодавлат ташкилотлар воситасида ифода этиш, уларни қондиришга интилишлари ривожланиб бормоқда. Лекин, шу билан бирга, фуқароларнинг қарорлар қабул қилишдаги фаоллигини ошириш учун улар дунёқарашида демократик тамойиллар асосидаги сиёсий ва хукукий онгни сингдириш эҳтиёжлари сезилмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири, иқтисодий ҳамда сиёсий хаётни эркинлаштиришдир.

Жамиятни ташкил этиш қонуниятларига биноан маълум бир сиёсий тизим доирасида турган индивид ва ижтимоий гуруҳлар ижтимоий-сиёсий жараёнга бир хилда тортилмайдилар. Уларнинг баъзилари сиёсатга бефарқ қарайдилар, яна бошқалари баъзи пайтларда ижтимоий-сиёсий жараёнда иштирок этадилар, учинчилари эса доимо сиёсий курашга интиладилар. Ҳаттоки, сиёсий ва ижтимоий ҳодисаларда фаол рол ўйнаётганлар ичида хам фақат уларнинг баъзилари хокимиятга ёки жамоатчилик фаолиятига жон-жахдлари билан интилади.

XX аср 90-йилларининг охири — янги аср бошларидаги сиёсий ислохотларнинг муҳим аҳамияти шунда бўлдики, бу пайтга келиб халҳ оммасининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий маданиятини юксалтириш, демократиянинг энг муҳим тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш учун шарт-шароитлар яратилди. Узбекистонда сиё­сий жараёнларни демократлаштиришнинг узига хос қадриятлари шаклланди. Мамлакат Президента И.А.Кари­мов мустақиллик давридаги тажрибаларни ва етакчи хорижий мамлакатлар ижтимоий-сиёсий ҳаётини чуқур тахлил этиб, фуқароларнинг сиёсий жараёнларда иштирок этишининг демократик тамойилларини илгари сурди: «Жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар — халқнинг қарорлар қабул қилиш жараенларидан қанчалик хабардорлиги, хукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир...

Уз-узидан равшанки, сиёсий тузум тўла-тўкис амал килишини ва унинг янада эркинлашувини таъминлаш учун уни ташкил этувчи ҳамма тузилмалар, яъни мавжуд субъектлар — шахс, сиёсий институтлар, ахолининг ижтимоий гуруҳлари ҳамда қатламлари ва ҳоказолар тўлақонли фаолият кўрсатишига эришиш зарур».

Кўриниб турибдики, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини юксалтириш, уларнинг қарорлар қабул қилишда бевосита ёки билвосита иштирок этиши мамлакатда фуқаролик жамиятини қуриш кафолатларидан биридир. Айниқса, собиқ тоталитар тузум мерос қилиб қолдирган маъмурий буйруқбозлик тизими асоратлари фуқаролар дунёқараши, сиёсий онги ва амалий хатти-ҳаракатида барҳам топмас экан, ижтимоий хаётни сиёсий жиҳатдан эркинлаштиришга доир ислохотлар ҳам қийин кечиши турган гап.

Маълумки, сиёсий онг ва сиёсий маданият юксалишида фуқароларнинг сиёсий қарорлар қабул қилишдаги иштирокининг аҳамияти беқиёсдир. Фуқаролар жамоат ташкилотларининг фаолияти воситасида ёки бевосита сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этар экан, уларда куйидаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар содир бўдиши кутилади:

—  фуқароларнинг сиёсий қарорлар дабул қилишдага иштироки уларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллигини yйғотади, ҳаракатга келтиради, бу йуналишда муайян куникмалар шаклланади. Бошқача айтганда, ҳар бир фуқаронинг ижтимоийлашув жараёни амалга ошади;

—  қарорлар қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиш оддий фуқароларнинг манфаатлари, эхтиежлари ва интилишларининг ҳисобга олинишига туртки бўлади. Энг асосийси, бу жараёнлар фуқароларда сиёсий масъулият руҳини шакллантиради;

— фуқароларнинг сиёсий қарорлар кабул қилишда турли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини турли жамоат ташкилотлари   ва  сиёсий   партиялар   воситасида ифодаланишидан қониқишлари уларни янада фаоллаштиради; натижада узаро манфаатлар келишуви оқибатида жамиятнинг барқарор бўлишига катта ҳисса қўшилади;

—  бу жараёнларда иштирок ҳар бир фуқарога ўзлигини англашга, унинг жамиятда ўзига муносиб ўрин эгаллашига қулай шароит яратади, миллий ифтихор туйғуларининг юксалишини таъминлайди;

— давлат хокимияти жамиятдаги барча ижтимоий табақалар ва гуруҳлар манфаатларини уз сиёсий карорларида ифодалашига эришилади; мазкур қарорлар амалга ошиши натижасида сиёсий ҳокимият янада легитимлашади; давлат органларини, фуқароларни бошқариш, сиёсий қарорларни бажаришни таъминлашга доир жараёнлар ва маъмурий тадбирларни амалга оширишни жамият хеч бир зўриқишсиз ва ихтиёрий равишда қабул қилади; шунингдек, бу фаолият фуқаролар томонидан кенг қўллаб-қувватланади;

— бу жараёнлар жамиятдаги кўпчилик фуқароларнинг иродасини ифодалашга имкон яратиб, жамият ва давлат хокимиятининт демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатиш салоҳиятини оширади.

 

Фуқароларнинг сиёсий маданияти   ва фаоллиги

 

Фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллигини оширишда уларнинг сиёсат ва  ҳокимиятга нисбатан шахсий муносабатларини билдиришлари муҳим аҳамиятга молик маънавий ходисадир. Бундай шахсий муносабат инсоннинг уз фуқаролик бурчини англаб етган, сиёсий субъект сифатида фаолият курсата олишини ифода этади. Шунинг учун инсоннинг демократик, сиёсий қадриятларга нисбатан муносабатларининг турлича шаклда руй бериши (масалан, ҳокимиятга, давлатга, партияларга ва институтлашмаган субъектларга нисба­тан ) сиёсий маданиятнинг муҳим тузилишини тавсифлаб беради.      

Умуман,сиёсий маданият инсоннинг сиёсий ходисалар ҳақидаги қадриятларга доир тасаввурлари ва унинг амалиётда намоён буладиган хулқининг ёки унинг сиёсий ҳокимият субъекти сифатидаги фаолиятининг куринишидир. Шу маънода, сиёсий маданият фуқаронинг  умуминсоний аҳамиятга молик бўлган сиёсий фаолият намуналарини қай даражада эгаллаганлигини намойиш қилади. Шунингдек, у инсондаги фикрлаш ва амалий фаолият меъёрларини жамият маданияти, деб тан оладиган субъективлигини қанчалик даражада ошира олганлига ҳамдир.

Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ижтимоийлашув ва камолотга эришиш жараёнида ижтимоий-маданий мавжудот сифатида шаклланади. Шунингдек, инсон жамиятда ҳукмрон булган ижтимоий-маданий тизимнинг асосий хусусиятларини узида уйғунлаштиради ва умумлаштиради. Айни пайтда, ҳар бир индивид сиёсий маданият ташувчи ҳисобланади ва шу сабабли ҳам сиёсий маданият сиёсий-маданий тизимнинг умумлаштирувчи, бирлаштирувчи қисми деб қаралади. Сиёсий маданият, бу — муносабатлар тизими ва айни пайтда авлодлар алмашинуви натижаси, уни ташкил этувчи унсурларни ишлаб чиқиш ва қайта ишлаб чиқиш жараёнидир. Сиёсий маданият ривожланиб борувчи динамик ҳодисадир.

Инсонда дунёқараш шаклланганидан сўнг уни химоя қилишга қодир ҳуқуқий маданият шаклланишига шарт-шароитлар яратиш зарурияти туғилади. Демак, ҳуқуқий маданият ва хукукий ҳимоянинг мавжудлиги жамиятни демократиялашнинг асосий кафолатларидан биридир.Қолаверса, дсмократияни табиий равишда ривожлантириш учун фуқароларнинг умумий маданиятлилик даражаси ҳам юқори булиши лозим. Аниқроғи, демократик жараён билан инсоннинг маданиятлилиги ўртасидаги мувозанат доимий характерга эга булиши керак. Фақат юксак маданиятгина жамиятни ҳақиқий демократик ривожланишга олиб келади. Шунингдек, бу жараёнлар инқилобий эмас, балки тадрижий йул билан буйсиши зарурлиги хам мухим ахамият касб этади. Яъни, табиий ривожланиш йули бошқа усулларга қараганда энг маъкулидир. Жахон тарихий тажрибаси бундай йулни охирги ютуқ сифатида танлагани бежиз эмас.

Сиёсий маданият узоқ йиллар ва авлодлар алмашинуви натижасида таркиб топган сиёсий ғоялар, анъаналар, сиёсий амалиёт меъёрлари, турли ижтимоий институтлар уртасидаги узаро муносабатларга доир концепцияларни ўз ичига олади. У кишиларнинг узлари яшаётган мавжуд тизимга, ундаги институтларга ва хатти-харакат коидаларига, алоҳида шахс, жамият ва давлат уртасидаги узаро муносабатлар тамойилларига нисбатан шаклланган интилишлари ва курсатмаларни ҳам уз ичи­га қамраб олади.

Сиёсий маданият қадриятга оид меъерий тизим ҳисобланади. У узида сиёсий тизимдаги таянч, эътиқодлар, курсатмалар, йуналишлар, интилишлар тимсолларини акс эттиради ва бирлаштиради.Америкалик сиёсатшунос Д.Дивайннинг фикрича, сиёсий маданият маълум ижтимоий-сиёсий тизим аъзолари ёқлайдиган, «кенг тарқалган, фундаментал сиёсий қадриятларнинг тарихий тизимидир». Сиёсий маданият «сиёсий мафкура», «легитиммен», «суверенитет», «қонун бошқаруви», «сиёсий партия» каби категорияларни урганишни ҳам тақозо этади. Сиёсий маданият маълум даражада жамият аъзолари олдига чегаралашлар қўяди. Сиёсий жараенлар ва сиёсий хулқда намоён бўладиган эътиқодлар, ҳис-туйғулap, қадриятлар олдидаги бундай чегаралашлипар ҳам ўз навбатида сиёсий маданиятнинг муҳим унсури ҳисобланади. Алоҳида шахснинг, гуруҳнинг ва бошқа ижтимоий бирликлар умумий дунёқарашининг таркибий қисми булган сиёсий дунёқараш сиёсий маданиятнинг энг муҳим компонентидир.

Сиёсий маданиягни ташкил этувчи қадриятлар, йуна­лишлар, курсатмалар, стреотиплар сиёсий тизимнинг шаклланиши ва сақланиб қолишида асосий ўринни эгаллайди. Жамият аъзолари ўзаро бахам кўрадиган «ижобий» қадриятлар тизими миқдоран унинг алохида компонентлари уртасидаги узаро муроса ва келишувни белгилайди хамда унинг барқарорлиги, яшаб қолиш қобилиятининг нечоғлик мустақил эканлигини аниқлаб беради.

Кишилар узларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий манфаатлари ёки имкониятларини руёбга чиқариш учун амалий жараёнларда иштирок эта бошлагандагина, сиё­сий маданият шаклланиб боради. Бундай маданиятни фақат сиёсий партиялар, манфаатлар гуруҳлари фаолиятида иштирок этиш орқалигина эгаллаш мумкин. Ҳеч бир инсон якка узи ҳаракат қилиб, узининг моддий, сиёсий, хуқуқий манфаатини ёки эркин фикрлаш хуҳуқини кўлга киритолмайди.

Сиёсий маданиятнинг тоталитар тури ижтимоий, иктисодий ва маънавий ҳаётнинг принциниал бир хил бўлишига асосланади ҳамда ҳар қандай турли-туманлик, ранг-барангликни йўқотишга мойил гояларга таянади. Собиқ СССРдаги маданиятнинг бу тури турли ижтимоий гуруҳларнинг узига хос максад ва манфаатларини очиқ намоён қилишга йул қўймаган. Шу билан бирга тоталитар режим фуқароларнинг сиёсий хаётдаги танлаш имкониятларини чегаралаб, ҳар қандай муқобилликни инкор қилар, битта мулкчилик тури, битта партия, бир ўринга битта номзод каби чеклашларни олдиндан белгалаб борар эди. Бy ҳолат уз навбатида тотал турғунлик­ни, колаверса, емирилишни ҳам келтириб чиқарди.

Сиёсий маданиятнинг плюралистик тури қуйидаги мухим шарт-шароитлар яратилганидагина иайдо булиши, ривожланиши, алохида устуворлик касб этиши мумкин:

— иктисодий ва ижтимоий ҳаётда плюрализм мулкчиликнннг турли шаклллари пайдо бўлиши, хўжалик юритишнинг турли усулларини амал қилиши шарт;

—  жамият ижтимоий таркиби қанчалик ранг-баранг булса, сиёсий маданият шаклланиши учун шунчалик кўпроқ замин пайдо бўлади.

— фуқаролик жамияти сиёсий институтларининг шаклланиши; давлат ҳокимиятини шакллантириш асосан сайловлар воситасида амалга ошиши, ҳеч ким, ҳеч бир гуруҳнинг бу ҳокимиятни на амалда, на ҳуқуқий жиҳатлардан ўз монополиясига айлантиришига йўл қуймаслик лозим;

— сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ўртасида ижтимо­ий ривожланишнинг асосий қадриятлари, идеаллари ҳамда мақсадлари хусусида келишувга келиш керак;

 — шахс эркинлиги таъминланиши даркор.

 

9-МАВЗУ

 

ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ

ВА ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ

 

Иқтисодиёт ва демократик жамиятнинг узаро борлиқлиги

 Иқтисодиёт жамият ҳаётининг муҳим соҳаларидаи бири булиб, инсон ривожланиши маибаини ташкил қилади. Унда инсонлар узларининг моддий ҳамда маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадида турли неъмат ва воситаларни ишлаб чиқарадилар, узаро иктисодий муносабатларга киришадилар.

Иқтисодий хаёт кишиларнипг ижтимоий, маданий, си­ёсий ҳаёт соҳаларининг моддий асосини ташкил этади ва уларнинг ривожланишига таъсир курсатади. Айни пайтда, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва давлат тизими иқтисодиётга жиддий таъсир этади.

Собиқ тоталитар, маъмурий буйруқбозлик тизими шароитида сиёсат иқтисодиётдан устун булиб,унинг ривожланиш йуналишларини белгилаб берарди. Бу тузумнинг иқтисодий негизини давлат ва колхоз-коопера­тив мулкчилик шаклларидан иборат умумхалқ мулки ташкил этарди. Давлат асосий ишлаб чиқариш фондларинннг 90 фоиздан ортиғига эга булиб, иктисодиётда яккахокимликни урнатган эди. Бунинг оқибатида давлат иктисодиётни, иктисодий хаётни бир марказдан маъмурий буйруқбозлик асосида бошкариб борар эди.

Жамият аъзолари ижтимоий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан махрум эдилар. Тадбиркорлик, бизнес билан шуғулланиш конун билан ман этилган уди. Бундай фаолият билан шуғулланганлар чайковчи, ёт унсур сифатида жиноий жавобгарликка тортилар эдилар.

Кишиларнинг мулкдан, унинг натижаларини тасарруф этишдан бегоналашганлиги туфайли, мехнат мотивацияси суст эди. Пировард натижада, собиқ Иттифоқ чуқур таназзулга учради.

Маълумки, шахснинг мулкдор булиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, узи истаган иктисодий фаолият тури билан эркин шуғулланиш ҳамда шунга мувофиқ чекланмаган даромад олиш ва яхши яшаш имкониятларига эга булиш каби ҳуқуқларини амалга оширишни фақат ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётигина таъминлашга қодирдир.

Мустақилликка эришган Узбекистон ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этиш мақсадида туб ислоҳотларни амалга оширмокда.

Шунинг учун ҳам Узбекистон Республикасининг Конституциясида «бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Узбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва хуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди» деб белгилаб қў'йилган.

Амалдаги ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳақида Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: «Барча ислоҳотларнинг иқтисодий, демократик, сиёсий ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб турмуш ва фаолияг шароитларини вужудга келтиришдан иборат, деб таъкидлаган.   

Эркин ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётининг энг муҳим белгиси иқтисодий плюрализм бўлиб, демократиянинг умумбашарий тамойили ҳисобланади. Иқтисодий плюрализм тушунчаси мулк шакллари ва хужалик юритиш усулларининг хилма-хил бўлишида уз ифодасини топади. Шу боисдан ҳам, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти уз моҳиятига кура кўп укладли полииқтисодиёт булиб, унда турли мулк шакллари ва хужалик укладларининг тенг ҳуқуқлилиги, мувозанатда булиш и ҳамда иқтисодий фаолият, тад­биркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги таъминланади.

Демократик жамиятга монанд демократик иқтисодий тамойиллар эркин бозор иқтисодиётининг қуйидаш туб белгиларида уз ифодасини топади. 1) хусусий мулк; 2) тадбиркорлик ва танлов эркинлиги; 3) шахсий манфаатнинг инсон хатти-ҳаракатининг бош мотиви эканлиги; 4) рақобат; 5) эркин нарх тизими; 6) давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг чекланганлиги (қаранг:   1-чизма).

1-чизма

Демократик жамиятнинг асоси булган эркин бозор иқтисодиётининг туб белгилари

Узбекистонда жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштиришнинг мақсади ва босқичлари

 

Узбекистонда шаклланаётган хусусий мулк икки турдан иборат булади:  биринчиси  —   якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорларшшг, дехдон ва фермерлариинг хусусий мулки, иккинчиси — уларниш ширкат хужаликларидаги пайлари, акциядорлик жамиятларидаги акциялари, уюшмалардаги улушларидан иборат корпоратив хусусий мулк. Якка ва корпоратив (улушли) хусусий мулк эгалари мулкдор ҳисобланиб, уларнинг мулкка булган ҳуқуқлари дахлсизлиги давлат томонидан ҳимояланди. Узбекистон Республикасинииг «Фуқаролик кодекси»да «Мулк хуқуқи шахсиинг унига қарашли мол-мулкка уз хохиши билан ва уз манфаатларини кўплаб эгалик қилиши, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек узининг мулк хуқуқини, ким томонидан булмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиши хуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир». Узбекистон Республикасининг Конституциясида эса мулкдор хуқуқининг дахлсизлиги билан бирга, унинг масъулияти ҳам белгилаб берилган. Хусусан, унда «Мулкдор мулкига уз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади вa уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт», деб таъкидланган. Тадбиркорлик ва бозор иқтисодиёти хусусий мулк миқёсларининг кенгайиб боришига олиб келади.

Тадбиркорлик эркинлига айрим шахслар ва уларнинг уюшмалари, гурухларининг фойда, даромад олиш мақсадида маълум сохада хужалик, иктисодий фаолият юритиш эркинлигини билдирада. Бу шунингдек, у ёки бу тармокда тадбиркорларнинг уз хохишларига кура киришини ва ундан чикишини хам англатади.

Танлаш эркинлиги истеъмолчилар хукуқлари ва манфаатларнинг устунлигини, уларнинг ўз хохиши, истаклари, диди, даромадига мос товар ва хизматларни танлаш эркинлишга эга эканликларини ифодалайди. Бунинг учун биринчидан, товар, хизматлар ҳамда ресурс бозорлари ҳам қиммат, ҳам арзон, бир-бирларинннг ўрнини босувчи ва тўлдирувчи товарлар билан тулган булиши, иккинчидан, давлат истеъмолчиларни уларнинг хаёти, саломатлигига зиён ва зарар стказувчи товарлардан ҳимоя қилади. Шу мақсадларда Узбекистон Рсспубликасининг «Истеъмолчиларнинг  хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни амалга оширилмоқда. Унга биноан истеъмолчилар товар (иш, хизмат) вауларни ишлаб чиқарувчи (бажарувчи)лар ҳақида  тўғри ва тулиқ маълумот олиш, товарларни эркин танлаш хуқуқига эгадирлар. Товар, иш, хизмат истеъмолчининг хаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун xaвфли нуқсонга эга булгани ҳамда ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг ғайриқонуний ҳаракати туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши таъминланади.

Товарнинг нуқсонлари бўйича истеъмолчининг талаблари у касса ёки товар чекини, кафалат муддати белгиланган товарлар бўйича эса тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа хужжатни тақдим этган тақдирда курилади. Бундай товарлар бошқа нуқсонсиз товарларга алмаштирилиб берилади ёки зарарнинг ўрни пул билан қопланади. Истеьмолчи хуқуқиларининг химоя қилиниши, унга танлаш эркинлигининг таъминланиши демократик иктисодий тамойилнинг руёбга чиқарилишини англатади. Шунинг учун Вазирлар Маҳкамасинннг 2002 йнлда қабул килинган муҳим қарорларига мувофиқ республикага истеъмол товарларини ноқонуний йўл билан олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирларниинг кўрилиши муҳим аҳамият касб этади.

Кишилар наф, фойда ва даромад олиш учун интилиб, узларида бор бўлган қобилиятлари ва имкониятларини ишга соладилар. Рақобат иктисодиёт субъектларининг шахсий манфаатларини руёбга чикаришнинг чегарасини белгилайди. Шунингдек, рақобат ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларнинг истеьмолчи, харидорлар манфаати, диди,чоҳишини инобатга олишга бир-биридан арзонроқ, сифатлироқ товарлар ишлаб чиқариш мақсадида янги техника ва технологиядан фовдаланишга ундайди.

Рақобат ва эркин нарх тизимига асосланган бозор иқтисодиётида хукумат ва давлатнинг роли чекланган булади. Давлат бозор механизмининг амал қилишига кўмаклашади. Бунинг учун давлат иқтисодиёт субъектлари ,фаолиятининг қонуний базасини яратиб, уларнинг фаолият, «ўйин» қоидаларини белгилайди. Аҳолининг турмуш даражаси бapқapop ўсиб боришини, кам таъминланган ахоли қатламларини ижтимоий ҳимоялаш, бой-камбағаллар ўртасидаги фарқларнинг кескинлашиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида аҳоли даромадларини солиқлар, трансферт туловлари воситасида қайта тақсимлайди, макроиқтисодий барқарорликни ва иктисодий усишни таъминлаш мақсадида солиқ, бюджет ва пул-кредит воситалари орқали иктисодиётни тартибга солади. Давлат бозор механизми тўлa-тўкис бажара олмаган вазифаларни уз зиммасига олиб, рақобат муҳитини сақлайди, иқтисодиёт субъектларининг эркин фаолиятини таъминлайди хамда жамият учун керак бўлган махсулотларни ишлаб чиқаришни ўз зиммасига олади. Демак, Узбекистонда амалга оширилаёттаи иктисодий ислохотлар инсонга муносиб турмуш шароитларини яратишга, кишининг эркин тадбиркорлик ва меҳнат қилиш, танлаш эркинлигини хамда мулкдор булишдек мухим демократик хуқуқларини таъминлашга, иқтисодий хаётни демократлаштиришга қаратилгандир.

Ислом Каримовнинг «Узбекистоннинг уз истиқлол ва тарақкиёт йули», «Узбекистон келажаги буюк давлат», «Узбекистон бозор муносабатларига утишнинг ўзининг xoc йули», «Узбекистон иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўлида», «Узбекистон XXI аср бусағасида, хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», «Узбе­кистан XXI асрга интилмокда», «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт пировард мақсадимиз» ва бошқа асарларида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бозор иктисодиётига ўтишининг назарий асослари, концепцияси ишлаб чикилган.

Ижтмоий-иктисодий ривожланиш концепцияси уч таркибий кисмдан иборат:

—  ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиёти миллий андозаси моҳиятининг таърифи;

— бозор муносабатларини шакллантиришнинг муҳим тамойиллари;

—  иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг, тангликдан чиқиб олишнинг, барқарорликни ва муҳим ижти­моий-иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг аниқ йуналишлари.

Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ижтимоий-иктисодий ислохотлардан кўзланган «пировард мақсадимиз ижтимоий йуналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир », деб белгилаб берган.

 Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодиқ ислоҳотлар иқтисодиётни давлат тасарруфидан чиқариш, унда демократия тамойиллари бўлган иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини, эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш орқали иктисодий хаётни эркинлаштиришга йўналтирилгандир.

Иқтисодиётни давлат тасарруфидан чиқариш ва уни демократлаштириш, эркин ижтимоий йўналтирилпш бозор иқтисодиёти асосларини яратиш жараёнлари босқичма-6ocқич амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида (1991-1994 йй.) мaъмypий-буйруқбозлик тизимининг оғиp оқибатлари ўрнида юзага чиққан тангликка барҳам бериш ва иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳамда республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларииинг негизларини шакллантириш вазифаларини ҳал қилишга киришилди. Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилди:

1)  ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий базасини шакллантириш ва ривожлантириш. Бу даврда мулкни давлат та­сарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш, тадбиркорлик тўғрисидаги ва бошқа куплаб бозор муносабатларини шакллантиришга йуналтирилган қонунлар қабул қилиш;

2)  кичик миқёсдаги хусусийлаштиришни амалга ошириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиёт негизларини яратиш;

3) ишлаб чикаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий ахволнинг барқарорлашувини таъминлаш.

Бу даврда (1992-1994 йилларда) асосан савдо, ахолига маиший хизмат кўрсатиш, маҳаллий саноат корхоналарини, уй-жойларни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилди. Бунинг натижасида 69 мингдан ортиқ объектлар давлат тасарру­фидан чикарилди, улардан 18,4 мингтаси хусусий мулкка айлантирилди. 3569 та акциядорлик жамиятлари тузилди. Кичик ва урта тадбиркорлик субъектларининг сони 80 мингга етди (қаранг: 1-жадвал).

 

1-жадвал. Узбекистонда давлат корхоналарининг хусусийлаштирилиши ва нодавлат хужалик субъектининг шаклланиши

 

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида қишлок хужалигида бозор муносабатларига мос келадиган янги хужалик; тизимни шакллантириш ишлари амалга оширила бошланди. Бунинг оқибатида бу сохада нодавлат ишлаб чиқариш сектори кенг ривожланди. Шунингдек, халқ хўжалигини, унинг тармоқлари ва ҳудудларини бошқаришнинг мавжуд шароитларга мос бўлган тизимлари ишлаб чиқилди. Нархлар тўлиқ эркинлаштирилди, бозор инфратузилмасининг асосий бўғинлари, шу жумладан, икки поғонали банк тизими, молияни ва пул-кредитни тартибга солувчи мутлақо янги тизим, товар, меҳнат биржалари  тизимлари  яратилди.   Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини шакллантириш амалга оширила бошланди. Иқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши оқибатида иқтисодий пасайиш бошқа МДҲ мамлакатларидек оғир кечмади. Ялпи ички маҳсулот 1995 йилда 1990 йилга нисбатан фақат 18,2% камайди. 1995 йилда эса бу кўрсаткич 1,2% га пасайган холос. Вахоланки, ЯИМ ҳажми МДҲ мамлакатларида 40-60% га, Россияда эса 48% га камайиб кетган.               

Иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи (1995-1999 йиллар)да давлат мулкини дастлабки, кичик миқёсда хусусийлаштиришни тугаллаш, мулкни ҳақиқий эгалари қўлига топшириш, тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар бериш вазифалари белгиланди. Бу босқичда саноат, қурилиш ва транспорт соҳасидаги, агросаноат комплексининг гўшт-сут, озиқ-овқат ва пахта саноати тармоқларидаги ўрта ва йирик корхоналар, шунингдек, Тошкент, Бухоро, Самарканд ва Хива шаҳарларидаги сайёхлик комплексларининг хусусийлаштирилиши бошланди. Бу босқичда очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари яратилди, уларнинг акциялари эркин сотувга чиқарилди ҳамда кенг кўламдаги кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозори вужудга келди. Давлатнинг акциялардаги улуши 26 фоиздан ошмайдиган қилиб қуйилди. Акцияларнинг 50 фоиздан кўпроғи ахолига, миллий ва хорижий инвесторларга эркин сотиладиган булди.

Ушбу босқичда ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам берилди. Макроиктисодий барқарорлик таъминланиб, 1996 йилдан бошлаб иктисодий ўсиш йулига утилди. Иқтисодиётнинг таркибий тузилишини узгартириш ишларини амалга ошириш натижасида республика ёнилғи-энергетика ва ғалла мустақиллигига эришилди. Шунингдек, республика учун тамомила янги бўлган автомобилсозлик саноати вужудга келтирилди. Енгил ва озиқ-овқат саноати учун асбоб-ускуналар, қишлоқ хужалиги учун кичик механизация воситалари ишлаб чиқаришни таъминловчи бошқа истиқболли тармоқлар, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширила бошланди.

Аммо шу даврларда кичик ва урта тадбиркорлик субъектлари фаолиятига давлат ва турли назорат органларини ноўрин, ноқонуний аралашуви ҳолатлари купайди.

Иқтисодиётнинг нодавлат секторида монополистик бирлашмалар, корхоналар вужудга келдики, улар ички истеъмол ва ишлаб чиқариш воситалари бозорларида ўз ҳокимликларини ўрнатиб, нарх-навонинг кутарилишига сабаб булдилар. Ушбу сектордаги акциядорлик жамиятларининг устав фондида, акцияларида давлат улуши катта миқдорда сақланганлиги оқибатида, давлат томонидан тайинланган ишончли вакиллар уларнинг фаолиятига но­урин аралашишига имкон яратар эди.

Валюта тизими ва бозорининг давлат томонидан қаттиқ назорат қилиниши эса корхоналар ва тадбиркорларнинг ташқи бозорларга эркин чиқиш имкониятини камайтирарди. Бозор ва ишлаб чиқариш инфра-тузилмаларининг ривожланмаганлиги туфайли тадбиркорлар моддий техника ресурслари, молиявий маблағлар, кредитлар олишда қийинчликка учрар эдилар.

Ушбу нохуш ҳолатлар иктисодий ҳаётни янада эркинлаштириш, тадбиркорлик ва иктисодий фаолият эркинликларини кенгайтириш, хусусий мулкдорлар мавқеини янада кўтаришни тақозо этди.

«Узбекистон XXI асрга интилмоқда» асарида иқтисо­дий ҳаётни янада эркинлаштириш вазифаси қўйилди. Иктисодий ҳаётни эркинлаштириш мамлакат сиёсий хаёти­ни, давлат ва жамият қилишини янада эркинлашти­риш жараёнлари билан узвий боғликдир. Бу борада Президент И.А.Каримов «Узбекистондаги ислохотлар ва янгиланиш жараёнларига баҳо берар эканмиз, шуни таъкидлашни истардимки, ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштириш йули уз моҳият эътиборига кура мамлакатимизда амалга оширилаётган барча узгаришларнинг асосий боғловчи бўғинига айланди», деб таъкидлаганлар.

Иктисодий хаётни янада эркинлаштириш эса демократик жамият қурилишининг асоси сифатида унинг иктисодий негизларини мустаҳкамлашни таъминлайди. Унинг натижасида амалда жамиятдаги ижтимоий-сиёсий бар қарорликни кафолатловчи, иқтисодий ривожланишни таъминловчи ўрта мулкдорлар синфи шаклланади.

Президент И.А.Каримов иктисодий хаётни янада эркинлаштириш юзасидан қуйидаги вазифаларни белгилаб берган:

биринчидан, мулкдорлар синфини шакллантириш масаласини тубдан хал этиш. Бунинг учун хусусий мулкчилик етакчи уринда турадиган куп укладли иктисодиётни барпо этиш;

иккинчидан, ҳақиқий рақобат мухитини шакллантириш;

учинчидан, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

тўртинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш;

бешинчидан, валюта тизими ва бозорни эркинлаштириш;

олтинчидан, давлат ва турли текширувчи, назорат килувчи органлар томонидан корхоналарнинг хужалик фаолиятига ноўрин аралашишни чеклаб қўйиш.

Ушбу вазифаларни ҳал қилиш учун Узбекистонда дав­лат мулкини хусусийлаштиришни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган тадбирлар олиб борилди. 2000-2002 йилларда 3117 та тармоқ таркибини белгилаб берувчи йирик корхоналар, ижтимоий-мадаиий объектлар давлат тасарруфидан чиқарилди. Шу давр охирига келиб, акциядорлик жамиятларининг сони 6000 дан ошиб кетди (қаранг:   1 -жадвал).

Мулкчилик шаклини узгартирган давлат корхоналари орасида «Электрокимёсаноат», «Навоийазот», «Аммофос»,

«Узбекрезино-техника» ишлаб чиқариш бирлашмалари, Тошкент ва Фарғона иссиклик таъминоти марказлари, Сирдарё ГРЭСи, юк вагонларини таъмирлаш заводи, йуловчи ташийдиган вагонларни таъмирлаш корхонаси, Узбекистонда қийин эрийдиган ва ўтгa чидамли материаллар комбинати сингари стратегик ахамиятга эга булган йирик корхоналар хам бор.

Бу жараён сифат жнҳатидан ҳам узгарди, чунки хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвесторларни, кенг аҳоли қатламларини жалб этиш ишлари олиб борилди. Акциядорлик жамиятларидаги давлат улушлари бутунлай ёки қисман, айрим йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар бутунлай хорижий инвесторларга сотила бошланди. Корпоратив, гуруҳий, улушли мулк эгаларининг манфаатларини, ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизими жорий этилмокда.

Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг бош вазифаси бўлган давлатнинг назоратчилик ва бошкарувчилик функцияларини қисқартириш, унинг корхоналар фаолиятига ноўрин аралашишини кескин камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш шароитида кичик, хусусий бизнес ва тадбиркорликни рағбатлантириш учун солиқ имтиёзлари кенгайтирилмокда, даромад солиғи ставкалари қисқартирилиб, солиқ юки енгаллаштирилмоқда. 2000 йилда Узбекистан Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши оқибатида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш ҳамда кафолатлаш янада кучайди.   Бундай ижобий ишлар таъсирида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг сони 2003 йил 1 январь холатига кўра 240 мингтага етди (қаранг: 1-жадвал). Уларнинг ялпи ички махсулотдаги улуши 35 фоиздан ошди. Хусусий секторда иқтисодиётда банд бўлган ахолининг қарийб 52 фоиздан ортиғи фаолият  юритмоқда.

Ушбу вазифаларни амалга oшиpa бориш оқибатида 2002 йилда 1990 йилга нисбатан иқтисодиётда нодавлат секторининг улуши ЯИМда 38,1 фоиздан — 73,3 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 10,4 фоиздан — 71,4 фоизга, ялпи қишлоқ хужалиги маҳсулотлари ҳажмида 65 фоиздан — 99,1 фоизга, чакана савдо айланмасида — 51 фоиздан 97,6 фоизга, ахолининг иш билан бандлигида 37,2 фоиздан — 76,6 фоизга етади.

Демократик жамиятга хос бўлган тадбиркорликнинг ривожлантирилиши, иктисодиёт таркибида муайян узгаришлар амалга оширилиши туфайли Узбекистон 1996 йилдан бошлаб иқтисодий ўсиш йўлига ўтди. БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) буюртмасига кўра Марказий ва Шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатларида аҳолининг ижтимоий фаровонлигини тадқиқ қилиш маълумотларига кура, Узбекистонда ялпи ички махсулотнинг амалдаги ўсиши 2002 йилда 1989 йилга нисбатан 106,8 фоизни ташкил этди. Айни пайтда Молдовада бу курсаткич 38,4%, Россияда 64,3%, Козоғистонда 85,6% ни таш­кил этган.

Мамлакатда иқтисодий ўсиш га эришганлик оқибатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга ва ижтимоий-маданий тадбирларга ажратилган харажатларнинг давлат бюджети харажатларидаги улуши 1997 йилдаги 44,7 % дан 2003 йилда 46,1 % га ўсган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга маҳаллаларда берилаётган бир ойлик моддий ёрдам миқдори 1996 — 2002 йилларда 13,6 баробарга, болали оилаларнинг болаларига берилаётган нафақанинг ўртача ойлик миқдори эса 20 баробардан зиёдга кўпайди . «Обод маҳалла>> йилида қабул қилинган дастур асосида 1 миллиард 200 миллион сумлик хайрия ёрдами курсатилган. Икки ёшгача булган болал ар тарбияси билан шуғулланаётган 400 мингдан зиёд аёлга давлат томонидан нафақа тайинланди. Шунингдск, 180 мингта кам таъминланган оилага қарийб 14 миллиард сум миқдорида ёрдам курсатилган.

Ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш тизими қайта куриб чиқилди. Валюта тизими ва бозорини эркинлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилди ва миллий валютамиз — сўмнинг 2003 йил 15 октябрдан жорий туловлар бўйича эркин алмашуви амалга оширила бошланди.

Иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш жараёнлари мамлакат сиёсий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш жараёнлари билан узаро боғлиқликда амалга оширилиши оқибатида унинг демократик жамият қуришдаги ролини ва аҳамиятини янада кучайтиради.

 

Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устувор йуналишлари

 

Президент И.А.Ка­римов Иккинчи чақириқ Узбекистан Республикаси Олий Мажлисинииг тўққизинчи сессиясида қилган маърузасида peспубликада демократик узгаришларни янада чуқурлаштириш ва фукаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг «бозор исдохотларини янада чукурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, баркарор ва узаро мутаносиб, мустаҳкам иқтисодиётнинг муҳим шарти булган эркин иктисодиёт тамойилларини жорий этишдан иборат» муҳим устувор йуналишини белгилаб берди (қаранг: 2-чизма).

Ушбу устувор йуналишни амалга ошириш учун авваламбор хусусий секторнинг мавқеини янада ошириш ва кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш лозим булади. Эндиликда хусусийлаштириш жараёнлари тобора купроқ йирик корхоналарни, ижтимоий инфратузилма обьектларини ўз ичига қамраб олиши, корпоратив хусусий мулк миқёсларини кенгайтириш, акцияларни сотишнинг бирламчи ва иккиламчи биржа ҳамда биржадан ташқари бозорини ривожлантириш амалга оширилади.

Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига давлат ва назорат органларининг ноўрин аралашувига бархам бериш, моддий-техника ресурслари ва молиявий, шу жумладан, кредит маблағлари билан таъминланишини

2- чизма

Узбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг иктисодий жиҳатдан устувор ҳисобланган йўналиши мазмуни, ва вазифалари

 

яхшилаш, ишлаб чикарилган товарларни сотиш учун ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш катта ахамиятга эга. Шунингдек, ширкат хўжаликларини фермер хужаликларига айлантириш ҳамда уларга сервис хизматини курсатувчи, қишлоқ хужалиги маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналарини ва қишлокларда уларнинг филиалларини ташкил этиш муҳимдир.

Узбекистонда демократик узгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг иқтисодий жихатдан устувор йуналишини амалга ошириш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:

—  ташқи иқтисодий фаолиятни, валюта бозорини эркинлаштириш, миллий валютанинг жорий операциялар бўйича эркин алмашинувини таъминлаш;

—  иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оши­риш, уни модернизация қилиш ҳамда импорт урнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш;

—  иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш. Бунинг учун тегишли инвестицион муҳит ва инвесторлар учун кафолат яратиш;

— ички ва ташқи инвестицияларни бутун иқтисодиётга, шу жумладан, олтин-валюта захираларимизнинг барқарор усишига  хизмат   қиладиган  етакчи  тармоқларга йуналтириш;

— жаҳондаги нуфузли халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш, умумжаҳон иқтисодий тизимига интеграллашув ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аьзо булиш учун шарт-шароитлар яратиш.

Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши бозор муносабатларини ривожлантириш ва эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш, уни янада демократлашувига олиб келади. Эндиликда мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектлари учун босқичма-босқич иқтисодий фаолият учун тенг шароитларни яратиш мухим ахамият касб этмоқда. Бунинг учун айрим, стратегик аҳамиятга эга булмаган корхоналарга асоссиз равишда берилган имтиёзларни ва улар учун яратилган қулай шароитларни бекор қилиш мақсадга мувофикдир. Шунингдек, хужалик субъектлари хам қатьий молиявий чеклашлар доирасида, яъни умумий харажатларининг ялпи даромад хажмидан ошиб кетишига йул қўймаслик асосида фаолият кўрсатишлари лозим.

Иқтисодиёт субъектлари учун солиқ юкини камайтириб бориш билан бир вақтда солиқ тизимининг қатъийлигини ошириш, имтиёзлар беришни камайтириш, кредитларни қатъий шартлар асосида бериш амалиётини жорий этиш уларнинг масъулиятини янада оширади.

Иқтисодий хаётни янада эркинлаштириш, демократик жараёнларни кучайтириш мақсадида якка ва корпоратив хусусий мулкдорлар ҳуқукларини ҳимоя қилиш, уларнинг масъулиятини кучайтириш, тадбиркорлик фадлияти эркинликларини таъминловчи ҳамда хужалик фаолиятини тартибга солувчи конуний-хуқуқий базани такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир.

Бозор ислохотларини янада чуқурлаштириш ва эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий қилиш учун давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш давом эттирилади. Аммо иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмини ривожлантириш ва унинг бозор механизми билан уйғунлигини таъминлаш йулида ҳали кўп ишлар қилиш лозим.

Демократик жамият куриш учун давлатнинг иқтисодий фаолиятини чеклаш, унинг вазифаларини босқичма-босқич маҳаллий соҳадага хокимият ва узини узи боқщариш органларига топшириш эркин иктисодиёт тамойилларини жорий этиш ҳакида қapop қабул қилинади. Пировардида, бозор иқтисодиётининг шаклланишига, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга эришилади. Мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг ошиши ва мустаҳкамланиш — унинг жахон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига замин яратади.

10-МАВЗУ

ОИЛА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИНИНГ АСОСИЙ БЎҒИНИ

 

Демократик жамият шаклланишида оиланинг ўрни

 

Дунёда юз берадиган хар кандай узгаришлар, хоҳ у иқтисодиётда, хоҳ маънавий-сиёсий соҳаларда булсин, уз таъсирини даставвал оила муҳитида намоён этади.

Cўнги  йилларда иқтисодиётда глобаллашув жараёнларининг фаоллашуви, маънавият ва ахлоқий тарбияда Fap6 маънавиятига хос булган индивидуализмнинг кучайиши ҳаётимизнинг барча жабхаларига ва айниқса, оила мухитига сезиларли таъсир курсатмоқда. Дарҳақиқат, оила барча ислохотлар, ўзгаришлар, таназзул ва тарақиётларнинг ибтидоси ва интихоси ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг порлоқ истиқболини таъминлашда бошқа ижтимоий институтлар билан бир каторда оила омилига ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. Шундай экан, оила муҳитида мамлакатимизнинг умумий ривожланишига муносиб ҳисса қўша олишга кобил ва тайёр шахсларни шакллантириш учун биринчи галда пималар қилишимиз лозим? Даставвал, усиб келаётгап ёш авлод онги, шуури, маънавиятида Ватан туйғусини мустахкам қарор топтириш иши халқимиз учун тақдириломон вазифа саналади. Негаки, қадим-қадимдан оила — муқаддас Ватан саналган. Зеро, оилага садоқат, ота-онага окибат, ака-укаларга мехрлилик Ватан туйғусининг дебочаларидир. Оилага самимий садоқат булмаган жойда, фарзандлар олдида отa-она хурмати йўқ. Бундай холатда на қариндошларга, на маҳаллага ва на Ватанга мухаббат таркиб топади. Шу боисдан хам Президентимиз И.А.Каримов «Оилага эътиборимизни тубдан узгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қуллаб-қувватлаш — бугунги кунимиз учун ва эртанги истикболимиз учун накадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор», дея алохида қайд этганликлари бежиз эмас.

Оила омилининг мустахкамланиши бир томондан, оила­га давлат ва жамият эътиборининг кучайишига боғлиқ бўлса, иккинчи жиҳатдан, оиланинг субъектив, яъни ички имкониятларини тулароқ юзага чиқариш билан боглиқдир. Оиланинг ички имкониятлари деганда, оила таркиби, оила аъзоларининг ижтимоий мулжаллари, уз олдиларига қўяётган мақсадлари, фарзандлар тарбияси, таълим, шахснинг индивидуал тараққиёти, ахлокий тарбия, меҳр, садоқат, сабр, мухаббат омилларининг оила муҳитида амал килиши тушунилади.

Даставвал, оила таркиби ва фаровонлиги масаласига тухталсак БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан урганилган холатлар натижасига кура, Узбекистон аҳолисининг ярмидан купроғи, яъни 11 миллиони 18 ёшгача булганларни ташкил этиб, ҳар бир оила боқувчиси узи

билан ўртача 5,2 кишини бокиш масъулиятини зиммасига олиб яшайди. Таққослаш учун мамлакатимизга аҳоли нуфузи буйича бирмунча яқинроқ бўлган Руминия ёки Польшани мисол қилиб олсак, бу давлатларда ҳар бир боқувчи зиммасига 0,5 болани  боқиб, ўстириш тўғри  келмоқда. 35 миллионлик Польша аҳолисининг 22 милли­они, Руминиянинг 23 миллион аҳолисидан 16 миллиони моддий ёки номоддий ишлаб чшқариш соҳаларида машғул булсалар, Узбекистоннинг 25 миллион аҳолисидан 5 миллионга яқини ишлаб чиқариш, бошқарув, тижорат, маориф, тиббиёт сингари соҳаларда фаолият юритмоқдалар. Табииийки, бундай ҳолат вақтинча муайян иқтисодий қийинчиликлар туғдирса-да, ҳар утган йил моддий ва номоддий ишлаб чиқиришга миллионлаб янги ишчи кучларининг келиб қўшилишига ва пировард натижада мамлакатимизнинг умумий салоҳияти даражасини узлуксиз равишда ошувига олиб келади.

Билъакс ,истиқлол шарофати билан маънавий тикланиш жараёнлари жадал кечаётган мамлакатимизда оила институти ижтимоий ҳаётда тобора мустаҳкамроқ урин эгаллаб бормокда. Бу борада Юртбошимиз И.А.Каримов асослаб берган оила омилини мустаҳкамлаш концепцияси эътиборга сазовордир.

«Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, келажак насллар қандай инсон булиб етишишига бевосита таъсир курсатадиган тарбия ўчоғидир».

 

Фуқаролик жамиятида оиланинг ҳуқуқий асослари

 

Oилa мустақил ижтимоий институт булиб шаклланганидан буён то истиқлол  давримизгача куп қиррали ва мураккаб йулни босиб утди. Ҳар бир тарихий даврда оила аъзоларининг узаро муносабатлари хилма-хил мазмун билан бойиб борди. Оиланинг жамиятдаги мухим ижтимоий институт сифатидаги ўрин хусусида мутафаккирларимиз кўп ибратли гаплар айтишган.

Хусусан, бу борадаги чуқур фикр мулохазалар Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шахри», Абу Райҳон Берунийнинг «Минералогия», «Геодозия», «Хиндистон», «Утган авлодлар обидалари», Абу Али ибн Синонинг «Ахлоқ», «Ахлоқ фани», «Оила хужалиги», Алишер Навоийнинг «Хайрат-ул аброр» ва «Маҳбуб-ул қулуб» асарларида уз ифодасини топган.

XX аср бошларида юртимизда миллий озодлик курашчилари булган жадидлар оила институти орқали жамиятни ислоҳ қилиш учун астойдил курашганлар.

Оиланинг ҳуқуқий асослари мамлакатимиз Конституциясининг 66-бандида «Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар уз ота-онатари ҳақида ғамхурлик қилишга мажбурдилар», деб махсус қайд этилади. Шу уринда қайд этиш жоизки, дунё конституцияларининг бирортасида ҳам бундай мазмундаги ҳуқуқий модда алоҳида ажратиб кўрсатилмаган булиб, масаланинг бу тарзда қўйилиши Узбекистонда ота-она ва фарзанд муносабатлари умумдавлат даражасидаги фавқулодда муҳим масала эканлигидан далолатдир.

Жадидлар ҳаракатининг йирик назариётчиси профес­сор А.Фитрат узи яшаган давр ҳаёти ҳақида куйиниб халқнинг аҳволи аянчли, юртнинг умумжаҳон жараёнларидан анча орқада қолган, маънавий қашшоқланиш юз

берган деб ёзади. Бу тасодифий эмас эди. Негаки, ўтган асрнинг бошида, яъни А.Фитрат яшаган даврда Шарк оилаларига Ғарб турмуш тарзи сингдирила бошлаган эди.У узининг «Оила ёки оилани  бошқариш тартиблари» acapидa оила асосини тўғри қуриш, оилада ёш авлодга

жисмоний, ақлий ва ахлоқий тарбия бериш орқали мана шу турғунликдан қутилиш, жамиятни ислоҳ қилиш мумкинлигини баён қилган. «Миллат тақдири мана шу миллат,вакиллари яшаган оиланинг холатига боғлиқдир...

Каерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат хам шунча кучли ва тартибли булади»,деб ёзади у мазкур асарда.

Фитрат уз фикрини давом эттириб, «Агар бир мамлакат ахолиси ахлоқсизлик ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йул қўйca, шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти

шубҳа остида қолади», деб ёзади.

Муаллиф оилавий ҳаёт ўз қонун ва қоидаларига эга эканлигини, бу қонунларга риоя қилиш орқалигина одамларни жаҳолатдан қутқариш мумкинлигини баён этади.

Оила институтининг барқарорлиги жамиятнинг барча соҳаларига уз таъсирини ўтказади. Fap6 олимлари тадқиқотларида оиланинг инқирози хусусидаги нуқтаи назарлар кенг баён этилмоқда. Хусусан, 1859 йилда «Бостон Куатерли Ревью» журнали шундай деб ёзган эди: «Эски маънодаги оила ҳаётимиздан йўқолмоқда ва бу нафаҳат институтларимизнинг эркин характерини хавф остида қолдиради». Бундай фикрлар кўпгина Ғарб мамлакатлари бўйлаб акс-садо бериб ўтди. 1980 йилда Британияда консеваторлар партияси оила тушунчасини сисёий жихатдан мухокама қилди. 1986 йилда Англияда бош вазир лавозимида ишлаган Маргарет Тэтчер консерваторлар партияси конференциясида: «Бизнинг сиёсатимиз оиладан, унинг эркинлигидан ва унинг хотиржамлигидан бошланади» деганди. Бошқа томондан, оиланинг танқидчилари оила институтининг тушкунлигини ва ҳатто бора-бора йўқолиб кетишини башорат қиладилар.

Оиланинг йуқолиши тўғрисида ҳали асосланмаган ҳолда шунчалик гапирилдики, бундай умумий мулоҳазаларга танқидий ёндошиш лозим.

Табиийки, оила институти бугунги кунда фундаментал узгаришларни бошдан кечирмокда. Аммо Ғарб дунёсида юз бераётган ижтимоий узгаришларни уз ҳолича Шарқ оламига, хусусан Узбекистон турмуш тарзига айнан кучириб талкин этиш тўғри эмасдир.

 

Оилада меҳр-мурувват туйғусининг шаклланиши

 

Оила миллат шарафини юқори мартабага кўтарадиган меҳр-мурувват ва маданият учоғи хам ҳисобланади. Мехнат эътиборига кура эса, оила икки жинсга мансуб инсонларнинг яъни, эркак ва аёлнинг узаро ҳамжиҳатликда яшай бошлаши, муҳаббати, бир-бирларини, англаган ҳолда турмуш кечириши ва купайиш истагининг, жамиятни тўлдириш, авлодларни мунтазам янгилаб туриш, энг муҳими, «уни ҳам иқтисодий, ҳам маънавий-ахлоқий жиҳатдан мукаммаллаштириш йўлида биргаликда қиладиган ҳаракатининг ҳосиласидир».

Оиланинг мустаҳкамлиги жамият ва давлат барқарорлиги билан мантиқий уйғун ходиса саналади. Халкимизнинг узоқ йиллик, мураккаб тарихий-маданий тажрибаси, мобайнида юз берган воқеа-ҳодисалар  мохиятини жамиятнинг илк бўғини булган оиладан излаш тенденциясини куплаб мутафакирларимиз асарларида учратамиз.Миллатимиз бошига тушган аччиқ қисмат даставвал оила тарбиясидаги камчилик оқибати эканини маърифат ахллари яхши англашган. Бундан халос бўлишда оила тарбияси хал қилувчи ахамият касб этади,  деб умид  қилишган. Фитратнинг «Оила ёки онлайн бошқариш тартиблари» асарида бу қаҳда ибратли мулоҳазалар илгари сурилади.

«Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотлувлигига боғлиқ, — деб ёзади  у,   —  тинчлик ва тотувлик  эса,   шу  миллат оилаларининг  интизомига таянади.   Қаерда  оила

мустақиллиги кучли интизом ва тарбияга таянса, мамлат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам булади». Бу муддао амалида, табиийки, оила бошлиғининг ибрати атоҳида ўрин тутади.  Оила аъзолари ўртасида узаро хурмат,  меҳр-мурувват ва оқибат омиллари соғлом муҳитини яратади.

Зеро, соғлом тарбия оила аъзолари уртасида якдиллик, мақсадлар бирлигини юзага кслтиради. Акс ҳолда эса, ичдан емирилиш, маънавий инқироз холатлари юз беради, бу эса хар кандай ташки зиёнлардан кўра талофатлироқдир.                                                                   

Фитрат оилани миллат манфаатига хизмат қилувчи, шу pyҳни тарбияловчи бешик эканлигини алохида таъкидлайди. Оиладаги ижтимоий фойдали тарбия эса жамиятни мустаҳкамловчи омил булиб, унинг уйғоқлиги, харакатчанлиги, маърифий комиллигига тақалишини таъкидлайди. «Қайси миллатнинг умумий саъй-ҳаракати ва амали кўп булса, куч-кудрат ва иззати ҳам шунча caлмоқли ва буюк бўлади», — дейди у ва юртдошларини шунга даъват этади. Табиийки, ўша даврда ҳамма ҳам буни англаб етмаган, бу йулда жонбозлик курсатадиган фидоийларга йўл берилмаган, истибдод сиёсати эса миллий якдилликнинг барча куринишлари ривожига монелик килган. Шу боисдан ҳам Фитрат Ватану мамлакатни дилдан севувчи, унинг шаъни шарафини химоя қилувчи фидоий фарзандларни куплаб тарбиялаб вояга етказиш лозим, деган фикрни асослаб беради.

Фитрат жамият аъзоларининг фидоийлиги ва онглилиги миллий тараққиётга, эл-юрт ободлигига олиб келишига ишонган. Фитрат XX аср бошларида одамларни Туркистонда амал қилган тарқоқлик, хурофот ва ақидаларни, мутелик ва парокандаликни инкор этувчи, жамиятни соғломлаштирувчи кучга эга булган оилага янгича бир кўз билан қapaшгa ундайди. Ота-онанинг бирламчи вазифаси — фарзандини жамиятга нафи тегадиган қилиб хаётга тайёрлаш, уни онгли ва хушёp шахс қилиб жамиятга қўшишдан иборат. «Халқнинг харакат қилиши, давлатдманд бўлиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хўрликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизлик юкини тортиб эътибордан қолиши,  ўзгаларга тобе, кул ва асир бўлиши — болаликдан ўз ота-оналаридан олган тарбияга боғлиқ», — деб билади у.

 

Оилада эркин фуқаро шахсининг шаклланиши

 

Демократик жамият қуришнинг муҳим тамойилларидан бири эркин фуҳаро шахсини шакллантириш билан боғлиқдир. Эркинлик эса оиладаги ижтимоий тарбия йўналишининг маҳсулидир. Ана шy жараён халқимизнинг турмуш тарзи, демографик холатига хам борликдир. Бу борадаги мухим муаммо — узбек оилаларининг кўп фарзандлилигидир. Чунки ахолининг кўпайиб боришида, унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида                                                                                                                                                    оиладаги серфарзандлик муҳим аҳамият касб этади.

Узбекистонда никохдан ўтиш, оила қуриш холларининг юқорилиш ҳам оила сонининг кўпайишига, бу эса ўз навбатида, туғилишнинг ўсишига боғлиқ. 1960 йилда республика бўйичa оила аъзоларининг ўртача сони 4,7 кишини ташкил қилган бўлса, 1992 йилда-5,5, 1994 йилда 5,4 кишини ташкил этди. 2000 йил маълумотларига кўра эса, оила аъзоларининг ўртача сони 5,2 кишидан иборатдир.

Мамлакатимизда 1998 йилнинг «Оила йили» деб эълон қилиниши ва шу муносабат билан оила манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирларнинг амалиётга татбиқ этилиши, реепубликамизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий мухофаза қилиш, демократик қадриятларнинг шаклланишида муҳим ўринга эга булмоқда.Мустақиллик йилларида оила масалаларини илмий-амалий ўрганишда миллий ва диний қадриятларимизнинг аҳамиятига катта эътибор берилиши эса бу борадаги катта имкониятларни вужудга келтирмоқда. Бу имконият оила аъзолари маънавиятини юксалтиришга, уларнинг хуқуқий ва тиббий онгини шакллантиришга, соғлом турмуш тарзини яратишга хизмат қилмоқда. Айниқса, ёшларимизда оилавий ҳаётга бўлган хурмат ошмоқда.

Аёлларнинг ижтимоий хаётдаги мақомини оширишга қаратилган барча имконият ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, уларни турмуш шароитларини яхшилаш орқали жамиятнинг янгиланишида аёллар иштирокини кучайтириш учун шароит яратиш устувор вазифаларидан бири булиб қолмоқда. Маълумки, мамлакатимизда И.А.Каримов ташаббуси билан 1999 йилни «Аёллар йили» дебэълон қилинган эди. Аёллар йили муносабати билан қабул қилинган Давлат дастури мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида, бозор иқтисодиётини шакллантириш ҳамда жамиятнинг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлашда аёлларнинг мақоми, ўрнини мустаҳкамлашга қаратилди.

«Сайлов кампанияси жараёни сиёсий партиялар томонидан кўрсатиладиган номзодларнинг камида 30 фоизи хотин-кизлар булиши шартлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиби ижобий аҳамият касб этганлигини намоён  қилди.   Қонунчилик палатасига номзоди қуйилган хотин-қизлар — жами 159 киши —кучли интилувчанлик ва  юксак профессионализмни намойиш этди, сиёсий етуклик, акл-заковатда рақибларидан қолишмади. Натижада Қонунчилик палатасига сайланган

депутатларнинг карийб 18 фоизини хотин-қизлар ташкил этди,   бу эса   1999   йилда  Олий  Мажлисга  булган сайловлардагидан икки ярим баравар кўпдир.

Узбекистон президенти И.А.Каримов оила омилига, имкониятларига алоҳида тухталиб «Ватан туйғуси оилавий меҳрдан бошланади» деб таъкидлаган эдилар.

Оилада Ватан тарбияси муҳим аҳамиятга эгадир. Ватанга бўлган мехр даставвал ота-онага, ака-укаларга, яқин қариндошларга, қўшниларга бўлган муносабатдан бош­ланади.

Табиийки, мустақилликка эришилгандан сунгги ун уч йил янги қадриятларга утиш, узлаштириш ва бу қадриятлар асосида бошқача яшашдан иборат мураккаб жараёнларни бошдан утказиш даври булди. Биргина мадхия мисолини олайлик. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришига кўра, гимнлар Ватан йўлида якка-ёлғиз жонини тикиб, қурбон булган фидоий кахрамонлар рухига алқов, бағишлов, яна ҳам аниқроқ айтадиган булсак, тантанали марсиядир. Табиийки, марсия айтиладиган пайтда мархумлар рухининг хурмати учун одамлар уз уринларидан туриб, жўр булиб марсияни ижро этишган.

Америка оилаларидаги эркин фуқаро шахсини шакллантиришда демократ  қадриятларнинг қарор топишини қуйидаги мисолда ҳам кўриш мумкин. Маълумки, Аме­рика оилаларида  гимн  ижро этилган  пайтда ҳамма ўрнидан туриб, қўлини кўксига қўйиб, бирга ихлос билан жўр бўлишади. Энди шу холатнинг куринишини Узбекистонда бир тасаввур қилайлик. Эрталабки нонушта ёки кечки овқат пайтида телевизорда мадҳия ижро этилиб қолса, бирор киши ҳам урнидан туришни хаёлига келтирмайди. Агар масалага шундай ёндашаверсак, бефарқ намойиш этадиган булсак, гимн қадриятини мустақиллик рамзи сифатида қалбимизга жо этишимиз қийин. Шу боисдан ҳам Америка оилаларидаги каби мазкур қадриятларнинг шаклланиш ўчоқларини оилаларга кўчиришса, Ватан туйғусини самаралироқ шакллантириш имкониятлари кенгаяди.

Узоқ йиллар мобайнида амалга оширилган кузатишлар, халқимиз тарихининг синчковлик билан қилинган таҳлили шундан гувоҳлик берадики, оилада ота-онанинг фарзандлар билан қанча кун вақт бирга бўлиши, узаро мулоқотлар, мeҳр туйғусини мустаҳкамланишига олиб келади .Меҳр тарбияси узбек оилаларида турли даражада эканлиги утказилган социологик тадқиқотлар ҳамда кузатувлардан равшан кўринади. Шу нарса эътиборга лойиқки, республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат килувчи зиёлиларнинг (ўқитувчилар, шифокорлар, инженерлар, бошқарув тузилмалари вакиллари, олий маълумотли тижоратчилар) уз фарзандлари билан бир кундаги мулоҳотлари ҳажми ўртача 10-15 минут атрофидаги кўрсаткични ифодалаётганлиги ташвишланарли ҳолдир. Маълумки, ҳаётга эндигина кириб келаётган ўсмирда атроф-муҳит, одамларда юз бераётган узгаришлар борасида ҳар кунда ўнлаб саволлар, жумбоқли ҳолатлар юзага келади. Ўсмир бундай саволларни вақт етмаганлиги сабабли ота-онага бера олмаганлиги ва малакали жавобга эга бўлмаганлигидан жумбоқларнинг ечимини тасодифий шахслардан, аксарият холларда уз тенгдошларидан излашга мажбур буладилар. Натижада. кичик ёшдаги болалар, ўсмирлар ғар томонлама тўғри, жамият ва шахс учун ижтимоий фойдали бўлган малакали жавобларга эга бўлмайдилар. Бунинг оқибатида эса ёшлар тарбияси муайян издан чиқиб, умумий axлоқ миллий анъаналар руҳида зид бўлган ҳолатлар юзага келади.

Тарбия тизимида оила таркиби, туғилажак фарзандларнинг ёш фарқлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Куп йиллик кузатишлар, вояга етмаган ёшлар томонидан қилинган жиноий хатти-ҳаракатлар, тартиббузарлик холатларининг асл сабабларини урганиш шундан гувохлик берадики, оилa муҳитида тинчлик, тотувлик,ўзapo меҳрга чанқоқ булганлик, ота-оналарнинг узаро адовати, ака-укалap уртасидаги мехрсизлик туфайли аксарият ёшларнинг жиноят кучасига кириб колишлари маълум булди. Ака-укалар уртасидаги мехрсизлик даставвал ота-она-ларнинг уз фарзандларига эътибор бермасликлари, бу ишга жуда кам вақт ажратишлари билан изохланса, иккинчи томондан эса, фарзандлар туғилишида бири ва иккинчиси уртасидаги ёш фарқи масаласига халҳимизда умуман аҳамият берилмаслиги ҳам жиддий масаладир. Рухиятшунослик илми нуқтаи назаридан ўтҳазилган тадқиқотлар натижаларига кўра, агар бола 1 ёшдан 3 ёшгача булган вақтда иккинчи фарзанд туғилса, болалар ўртасида она ва отага эгалик қилиш, суюкли бўлиш, эркалик қилиш борасида — бир қарашда кичик факт туюлса-да, аммо бу фактнинг онг ортида мужассамлашувига кура жиддий ҳодиса — узаро рақобат ҳолати таркиб топади. Агар туғиладиган болалар уртасидаги фарқ 4-5 ёш булса, катта фарзанд томонидан уз укасини ҳимоя қилиш руҳи шаклланиб ота-онасидан укасини қизғанмаслик холати таркиб топади. Бу билан эса, ака-укалар уртасида жуда нозик бўлган мехрнинг биологик омиллар орқали раҳна топишининг олди олинади. Халқимизда унчалик эътибор берилмайдиган, аммо меҳр туйғусига paxна солувчи яна бир жихат, бу — ака-укалар уртасидага узаро жанжаллар ходисаси.

Ака ва ука уртасидаги баҳслар фақат суз талашиш, қарашлар юзасидан тортишув тарзидаги жанжал билан чекланса, мехр-туйғуси жиддий зарар кўрмайди. Мободо, бу баҳс муштлашувгача етгудек булса, кичикларнинг катталарга бўлган укалик мехри илдизига жиддий зарба берилади. Шу нарса эътиборга лойиқки, мушт урган томон мехрини сақлаши мумкин булса-да, калтакланган томон ўз акасига нисбатан мехр туйғусини теран ҳис олмай қолади. Яқин қариндошлар, эр ва хотин уртасидаги муносабатларда зўравонлик қилиш, уриш ҳодисасининг нечорли зарарли эканлиги боис, муқаддас китобимиз бўлган Қуръони Каримда ҳам зўравонлик қилмаслик, инсонни ўз яқинларига ва айниқса, хотинларга зинҳор-базинхор қўл кўтармаслик зарурлиги тўғрисида алоҳида қайд этилади (Қуръони карим, Ғошия сураси, 22-оят).

Халқимиз тарихидан улуғ ва қудратли салтанатларнинг асосан ички омилларга кўра, оилавий тарбия муаммолари, оталар ва болалар, акалар ва укалар, опалар ва ака-укалар ўртасидаги меҳрсизлик, ўзаро нифоқлap, якдиллик руҳининг сустлиги сабабли завол топганлигини биламиз. Таассуфки, айни шу сабабдарга кўра Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар ва бошқа давлатлар инқирозга юз тутган эди.

 

Оилада тенглик ва қадр-қиммат мутаносиблиги

 

Оилa барқарорлиги ва Ватан салоҳиятини оширишда она омилининг роли беқиёсдир. Дарҳақиқат, она муқаддас ва чексиз эьзоз-эҳтиромга муносиб зотдир. Халқимиз онага бўлган чексиз ҳурмати, самимий муҳаббати борасида купгина халкларга намуна бўларли анъана ва одатлар, маросимлар тизимига эга. Муштипар оналаримиз фарзандни ҳаётга келтирганидан сўнг, то ўз вафотига қадар фақат жигарбанди тақдирини ўйлаб, унга омонлик, тинчлик, ризқ-руз, барака тилаб яшаб ўтади. Оналарнинг фарзандларига яхшилик истаб, Яратгандан паноҳ сўраши, ўзи емай боласига едириб, ўзи киймай боласига кийдириб, ўзи кўрмай ўтса-да, боласи кўришига орзумандлиги ачинарли ҳақиқат.

            Аммо бугунги шиддаткор замон учун фарзандларнинг факат миқдоран кўп бўлиши, уларнинг соғ-омон юришини таъминлашнинг ўзигина етарли бўлмай қолди. Замонага хос ва мос юксак маърифатли, бунёдкор, тиниб-тинчимас авлодни тайёрлаш зарур. Бу эса давлат ва жамият зиммасига, энг аввало оилага, она омилига кўп нарсаларни боғлиқ қилиб қўймоқда. Онанинг мақсадлари, турмуш тарзи, хаёт мантиғи мазмунида давр рухига мос булган тамойиллар яъни, фарзандларга таълим, тарбия беришни тубдан яхшилаш, уларга ёндашув услубларини узгартириш зарурлигини кун тартибига қўймокда. Бу борада бугунги ҳолат манзараси ўзбек оилаларида турли даража ва кўринишларда бўлиб, уларни қуйидагича тавсифлаш мақсадга мувофиқдир.

            1. Фарзандларининг аниқ мақсадларни кўзлаб турли воситалар кўмагида ҳаётга фаол тайёрловчилар тоифаси. Бу тоифага мансуб оилаларда она барча ўзгаришларнинг уйғунлаштирувчи ва йуналтирувчиси сифатида намоён бўлади. Фарзандлар ўз вақтида, аниқ белгиланган режа ва тартиб асосида мактабда ўқийдилар ёки университетларда танлаган ихтисосликларини пухта узлаштириш билан банд буладилар. Режавий таълим кўшимча билим олишлар усули (репетиция, тўгараклар, уюшмалар) билан мунтазам равишда уйғунлаштирилади. Таълим олиш ҳолати ва мутахассисликни эгаллаш муаммолари оила муҳитида мухокама этиб борилади, уйда дарс тайёрлаш қатъий тарзда мунтазам амалга оширилади. Урф-одат ва анъаналарга меъёр доирасида рационал амал қилинади.

            2.  Оила муҳитида тарбия, одоб-аҳлоқ масалаларига таълим ишларидан кўра устунроқ, аҳамият берувчилар тоифаси. Бундай тоифа вакиллари оилавий муҳитда тинчлик, осойишталик, ўзаро ҳурмат сақланиши, маҳалла-юртда мавқе-эътиборда бўлиш, анъана ва урф-одатларга қатъий амал қилиш, уйдаги гап  кўчага чиқмаслигига жиддий аҳамият қаратиб яшайдилар.  Бундай оилалар фарзандларнинг эртанги куни, уларни фаол ва бунедкор шахс сифатида ҳаётга тайёрлашнинг аник режаларига эга бўлмасаларда, уз болаларини жамиятга безарар ўсишидан огоҳ булиб яшайдилар.

            3.  Оилада ота-она ва фарзандлар ўуртасидаги муносабатларда масофа мавжуд бўлган тоифа. Мазкур тоифага мансуб оилаларда ота ва она фарзандлари тарбияси ва таълим олиш савияси учун мактаблар масъул деб ҳисоблайдилар. Мактаблар ва бошка таълим муассасалари би­лан ҳамкорлик қилмайдилар, ота-оналар мажлисларига келмайдилар. Фарзандларининг аҳлоқий ва маърифий ҳолатларини назорат қилмайдилар. Бундай оилаларда ҳар ким асосан ўзи учун яшайди.

            Республикамиздаги ҳуқуқ тартибот идоралари маълумотларига кура, вояга етмаган ёшлар ўртасидаги тартиббузарлик, жиноятчилик кўчасига кириб қолиш ҳолатларининг ўндан тўққиз қисми айни шундай тоифадаги оилалар муҳитида юзага чиқмоқда.

            Мазкур таснифга кўра, биринчи тоифага мансуб оилалар миқдорининг бугунти кун талаблари даражасида фаол ортиб боришини таъминлаш ўта муҳимдир.

            Оила муҳитида ота ва оналарнинг фарзандлар тақдири учун фавқулодда масъуллига масаласи ривожланган барча мамлакатларда доимий равишда кун тартибида туради. Хусусан, Японияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўзаро таниш аёлларнинг бир-бирлари билан учрашиб, ўтказадиган суҳбат, мулотқотлари мажмуида ўттиз фоизгача вақт ўз фарзандларининг ўкиш ва ишларидаги аҳволи йигирма фоиз вақт шахсий такомиллашув, яъни ўзлаштирган янги касб-корлари, ўқиган китоблари, кўрган фильмлари ҳақида ва фақат йигирма фоизгача вақт таниш-билишларнинг маиший ҳолати, кайфиятлари, соғлиги, турмуш ўртоғининг муаммолари масалалари банд этар экан.

            Таққослаш учун Узбекистон аёллари ўртасида Тошкент давлат Маданият институти «Соқиология» кафедраси олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда эса зиёли аёллар орасида 10 фоиз, тижоратчилар ўртасида 5-7 фоиз, қишлоқ аёллари орасида 3-5 фоизгина вақт фарзандларнинг таълим борасидаги ўзлаштиришлари аҳволига ажратилар экан. Айни чоғда, аёлларимиз суҳбатлари маж­муида 40 — 50 фоизгача вақт маиший хаёт ташвишлари, қўшнилар муаммолари, дугона ва таниш-билишлар тақдири сингари масалалар тахлилига бағишланиши аниқланди.

            Бир қарашда ижтимоий жихатдан унча ахамиятли туюлмайдиган мазкур қиёсий тахлил оналарнинг ўз фарзандлари тарбияли, уларни катта ҳаётга мақеадли танёрлаб бориш ишларидаги ўрнини пировард натижада эса мамлакатнинг умумий тараққиёти ҳолатига бўлган бовосита ҳамда бевосита таъсирини белгилаб беради.

            Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда оила институтига катта ижтимоий аҳамият бериб келинмоқда. Унинг исботи сифатида мамлакатимизда анъанага айланган ҳар бир йилга асосий диққат-эьтибор қаратилаётганлиги катта аҳамиятга эга булган. Шунингдек, «Оила йили»нинг эьлон қилиниши мазкур масалага бевосита ва «Соғлом авлод», «Оналар ва болалар», «Обод маҳалла» йиллари мобайнида эса билвосита тарзда доимий эътибор қаратиб келигмоқда. Айниқса, 2004 йилнннг «Меҳр-мурувват» йили деб эълон қилиниши оиланинг жамият тараққиётидаги ўрнининг ортиб бораётганлигининг яна бир исботидир.

11-МАВЗУ

 

ДЕМОКРАТИК  ЖАМИЯТ ШАКЛЛАНИШИДА МАҲАЛЛА ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ

 

Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг

демократик  тамойиллари

 

            Ривожланган демократик мамлакатларда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб давлат бошкарувининг номарказлашуви натижасида ўзини ўзи бошқариш органлари жамиятнииг асосий интитутларидан бирига айланди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш (Ғарбда «муниципал» дейилади) деганда, у ёки бу маъмурий-худудий бирликлардаги ахоли ваколатларини ифодаловчи, шунингдек, сайланган органлар ва уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга ошириладиган, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ишларни бошқариш тушунилади.

            Махаллий ўзини ўзи бошқариш назарияси дастлаб XVIII асрнинг иккинчи ярмида Faрбий Европада пайдо булган. Унинг табиати ва жамиятдаги ўрин махаллий хокимиятлар ва ўзини ўзи бошкариш opганларнинг фуқаролар томонидан сайланиш  принципи  ғоялари  билан  боғлиқдир.  Янги тарихнинг илк даврида фуқаролар томонидан сайланадиган ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллиги концепцияси, уларнинг қишлоқ жамоалари ва шахарлардага ишларга рахбарлик қилишида марказий хокимиятга нисбатан алохидалик хамда бошкарувнинг мустақиллигига имконият яратади. Бу органларга давлат бошкаруви сохасидан ташкаридаги алохида бир бўғин сифатида қараш русумга кирди.

            1985 йил 15 октябрда Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган «Махаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Ев­ропа Хартияси»нинг 3-моддасида бу тушунча қуйидагича ифодаланган: «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш деганда маҳаллий ўзини ўзи бошкариш  органларининг уз масъуллигида, махаллий аҳоли манфаатлари асосида, конунлар доирасида унинг давлат ишларининг аксарият қисмини бошқариши ва уни реал уддалай олиш қобилиятига айтилади. Бy ҳуқуқлap эркин, яширин, тенг, тўғридан-тўғри yмумий сайловларда сайланган аъзолардан иборат кенгашлар ёки мажлислар томонидан амалга оширилади. Кенгашлар ёки мажлислар узларига ҳисоботлар бериб борувчи ижроия органларига эга бўлиши мумкин. Бу қоидалар фуқаролар мажлисларига, референдумларга ёки фуқаролар тўғридан-тўғри иштирок этишининг қонун йўл қўйган бошқа шаклларига мурожаат этишни истисно этмайди».

            Ғарб жамиятшунос олимлари махаллий ўзини ўзи бошқаришга доир тушунчаларнинг назарий жиҳатларини ҳам ишлаб чиққанлар. Унга биноан, «махаллий бошқарув» деганда, «давлат бошкарувидан қуйидаги барча даражаларни, «маҳаллий ҳокимият» деганда эса «сайланган кенгаш ва унинг ижроия   органлари   воситасида ўз сайловчилари манфаатларини ифода этувчи ва ҳаракат қилувчи ташкилотлар» тушунилади. Шунингдек, «махаллий ўзини ўзи бошқариш» эса «миллий бошқарувдан қуйи даражадаги демократик автоном бирликларнинг махаллий аҳоли манфаатлари асосида жамоатчилик муаммоларини аксарият қисмини мувофиқлаштириши ва  бошқаришидир.

            Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида ўзини ўзи бошқариш органларига қуйидаги хукуқий таъриф берилган: «Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди. Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади». Конституциявий асосдан келиб чиқиб, 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуннинг 1-моддасида фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш тушунчаси қуйидагича таърифланди: «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши— фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан. шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, махаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир». Кўриниб турибдики, мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари тизими тушунчаси ва унинг хуқуқий мақомлари ривожлантирилди ва улар илғор демократик мамлакатлардаги ҳуқуқий мезонлар даражасида ифодалана бошланди.

            Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, машхур олим Алексис де Токвилнинг талқинича, «шундай бир сиёсий институтки, у нафақат сиёсатчилар учун, балки умуман барча фуқаролар учун бир мактабдир. Бу институтга хос булган имкониятлар шу кадар юксакки, у фуқароларнинг кенг сиёсий иштироки учун шарт-шароитлар яратиб беради. Ўзини ўзи бошқариш  органлари сиёсий маданият элементларини шакллантиришнинг ҳам беқиёс омилидир. Охир-оқибатда бу органлар фаолияти сиёсий тизимнинг бир бутун барқарорлиги ва мослашувчанлигини таъминлаб беради. Миллат жамоавий институтларсиз ҳам эркин хукумат шаклантириши мумкин. Лекин у эркинликнинг ҳақиқий руҳиятига эга бўла олмайди ».

            XX асрнинг иккинчи ярмида «умумий фаровонлпк давлати» назарияси билан боғлиқ ,ҳолда муниципал (ўзини ўзи бошқаришига доир) концепция ҳам naйдo бўлди. Муниципалитетлар жамиятнинг барча табақалари манфаатларини таъминловчи ва ҳимояловчи ижтимоий хизмат кўрсатиш воситаси сифатида қаралди. Европа, Шимолий Америка ва Япония каби малалакатларда муниципал кенгашлар мақоми ҳуқуқий муниципал жиҳатдан  ижроия бошқарувидан юқори қуйилган булиб, уларнинг ваколатига қуйидагилар киради: маҳаллий бюджетни қабул қилиш, юқори ташкилотлар томонидан ҳал қилинмаган айрим масалалар бўйича маъёрий қарорлар қабул қилиш , маҳаллий солиқларни жорий этиш, қарзлар олиш ва уларни ишлатиш масалаларини ҳал этиш, муниципалиттга қарашли мулкни тасарруф этиш, шунингдек, кўпчилик давлатларда муниципалитетнинг ижроия рахбарлик органларини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, махаллий референдумларни уюштириш. АҚШ ижтимоий-сиёсий ҳаётида хам муниципалитетлар муҳим ўрин эгаллайди. Чунки бу мамлакатда муниципал бошқарув функцияларини  номарказлаштириш принципи кенг қўлланилади. Муниципал мактаблар, шифоҳоналар, кутубхоналар, санитария ишлари, сув билан таъминлаш, пароклар, ёнғинга қарши хизматларни бошкариш асосан муниципал кенгашлар тасарруфидадир. Айрим мамлакатларда (масалан, Германияда) кенгашлар ўз ваколатларини ижроия органларга бернш ҳуқуқига хам эгадирлар.

            Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг acocий  институти сифатида йилдан-йилга такомиллашиб бормокда. Шунингдек, мазкур органларнинг бошқарув тизимидаги кўламининг кенгайиб бориши билан ҳуқуқий давлатнинг ўз ваколатларини демократик тамойиллар асосида амалга ошириши учун қулай ва кенг имкониятлар пайдо бўлмоқда.

 

Демократик жамият  шаклланишида мақалла  институти

 

«Маҳалла» арабча сўздан келиб чиқиб, «шаҳар ичидаги шахар» маъносини англатади. Тарихчи олим Наршахий «Бухоро тарихи» асарида бундан 1100 йилга илгари маҳалла халқнинг бошқарув услуби эканлигини ёзган эди. Кадимда маҳалла нафақат ижтимоий, балки маъмурий-худудий тузилма тарзида ҳам эътироф этилган. Алишер Навоийнинг «Ҳайратул-аброр» («Яхши кишиларнинг хайратланиши») асарида куйидаги банд учрайди: «Шаҳарлар отини маҳалот этиб, Бўлди чу юз шахар Ҳири от этиб». Маҳалланинг «шаҳар ичидаги шаҳарча» деган мазмуни юқоридаги ташбехдан кўриниб турибдики, урта асрларда Ҳири деб аталган Ҳирот шахри юзта кичик «шаҳарча» — маҳаллардан ташкил топган экан.    Демак, кадим замонлардаёқ ўзини ўзи бошкариш органларининг илк куртаклари намоён булган. Шаркда бу жараён бир неча минг йиллик тарихга эга булган маҳаллалар куринишида ривожланган булса. Fapб мамлакатларида кишиларнинг ўз манфаат ва кизиқишларинир жамиятдаги муносабатларда ифодалаш хамда химоя қилиш максадида хар хил уюшмалар, партиялар, жамиятлар, харакатлар ва бошқа тузилмалар сифатида пайдо булишига асос солинди.

            Узоқ йиллар махалла тарихи ва социологиясини тадқиқ этган америкалик олим Д.Карлайл куйидагиларни ёзади: «Оила ва дўст-ёронлар маҳалла турмушининг бош асоси булиб келган ва шундайлигича қолади. Улар шахсий муносабатларнинг тамал тоши саналади. Улар «сулола» деб аталувчи, кишиларни бирлаштирувчи ва ажратувчи ўта муҳим тармоқ тузилмасини яратди. Якинлик муносабатларига асосланган ҳамда насл-насаб принцинлари билан метинлашган маҳалла узбеклар дунёга келадиган тарбияланадиган ва одатда узининг бутун ҳаётини ўтказадиган жой ҳисобланади. Дўстлик барқарор тушунча булган маҳаллада мойиллик сингдирилган булади. Ҳамма маҳалла теварагида парвона бўлар, шахсий садоқат бутун шахар бўйлаб тарқалар, баъзан эса бутун бошли минтақани қамраб олар эди. Бундай анъанапарастлик шароитида кимнингдир тажрибаси шахсий мулоқотлар доираси тасарруфидан ташқарига тез тарқалиб кетади. Шахс ҳар қандай масофадан туриб сулола аъзоларинниг никоҳ тантаналари, маросимларида қатнашиши мумкин. Ранг-баранг оиланий-қариндошчилик алоқаларининг махалладан ташқарида хам, кундалик турмушда тоши бор, лекин улар маҳалланики сингари тош боса олмайди».

Собиқ СССР даврида маҳалла институтининг мазмуни ва вазифалари бутунлай издан чиққан эди. Бу даврда маҳаллалар ўзининг xyқyқий  мақомини йуқотдилар. Уларнинг асосий фаолияти собиқ коммунистик партиянинг махаллий ташкилотларини қўллаб-қувватлашдан, шунингдек, маҳаллий анъана ва урф-одатлар, одоб-ахлоқ меъёрларини ташвиқот-тapғибот қилиш, оилалардаги маросимар ва бошқа тадбирларни ўтказишда коммунистик партиянинг «кўз ва қулоғи» бўлиб туриш кабилардан иборат булиб келди. Бу даврда қадимдан маънавият, таълим ва тарбия масалаларини ҳал этиб келган махаллаларнинг ўрни деярли йўққa чиқарилди.

Мустақиллик даврига келиб фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қонуний мақомини мустаҳкамлашга, уларни фуқаролик жамиятининг асо­сий институтига айлантиришга доир жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Узбскистонда маҳаллалар миллий мустатқиллик даврига келибгина, ўзини ўзи бошкариш органига айланди. Узбскистон Конституцияси маҳалла мақомини фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида мустаҳкамлади. Мамлакатда шаҳарча, посёлка, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари xyқyқuй мақомини олдилар. Жумладан, мустақиллик даврида мамлакатда 10 минггга яқин ўзини ўзи бошқариш органлари шаклланган булса, улардан 8142 тасини маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этади. Маҳалла мустакил ташкилот сифатида қайтадан мустаҳкамланди ва уларнинг аксарияти ўзининг қадимги номларини ва халк ўртасидаги обрў-эътиборларини қайтадан тиклаб олдилар.

 

Мустақиллик йилларида маҳалланинг демократия мактабига айланиши

 

Мустақиллик йилларида маҳаллa тарихий ва ривожланган мамлакатлардаги тушунчада аниқ белгиланган ижтимоий-демографик, маданий – маънавий ва ҳудудий-маъмурий бирлик сифатидаги мақомга эришди. У ўз худудидаги фуқаролар ўртасида анъаналар на урф-одатлар, инсоний, хўжалик, хуқуқий муносабатлар бирлигини ташкил этгани холда фукароларнинг узаро ижтимомй муносабатларини боғлаб туриш воситасига айланди.

Мустақилликнинг илк давридан бошлаб Президент И.А.Каримов маҳаллаларни фукаролик жамнятининг асоси деб билди ва уларни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириб кедмоқда. Президент И.А.Каримов 1995 йилдаёқ шундай фикрни билдирган эди: «Маълумки, асрлар мобайнида махаллаларда кўпдан-кўп ҳаётий муаммолар ўз ечимини топиб келади. Туй-маъракалар ҳам, ҳайиту хашарлар хам маҳалла аҳлисиз ўтмайди. Махаллаларда сиёсий, иқтисодий ва бошқа масалаларга доир жамоатчилик фикри шаклланади. Бy эса халқимизнинг турмуш тарзи, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган тафаккур тарзидир. Бинобарин, хаётнинг ўзи махаллаларни ривожлантириш ва уларни қуллаб-қувватлашни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда кўп қиррали ислоҳотлар амалга ошаётан бир пайтда маҳалла жамият учун ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши лозим».

Мустақиллик даврида маҳалланинг ташкилий, ижтимоий ва ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш борасида чуқур ислохотлар амалга оширилди. Энг аввало, «мaҳaллa» атамаси тарихда биринчи мaртa Конституцияга киритилди. Унга аҳолининг ўзини ўзи бошкарувининг ноёб шакли cифатидаги конституциявий  ҳуқуқий мақом берилди. 1992 йилда Ўзбекистон Президентининг «Республика «Махалла» хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1998 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш хақида»ги, 1999 йилдаги «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи  бошкариш органлари ролини ошириш тўғрисидаги»ги Фармонлари, шунингдек, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон, қарорлар, қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатлар эълон қилинганлиги унинг исботидир.

Хозирги даврда маҳаллаларни ижтимоий мавқеини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар иккита йуналишни назарда тутади. Биринчиси, маънавий вазифа бўлиб, у халқимизнинг минг йиллик тарихидаги ноёб, энг азиз анъаналарни, қадриятларни қайтадан тиклаш ва ривожлантиришдан иборат. Иккинчиси, сиёсий вазифа булиб, у Президент И.А.Каримовнинг маҳалла институтини бугунги замон талабларига мувофиқ тарзда тиклаш, шунингдек, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари зиммасига юкланган кўпчилик вазифа ва ҳуқуқларини фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига, яъни маҳаллаларга бериб, улар мақомини жой-жойига қўйиб, шy тариқа жамиятимиз ҳаётини демократиялашда янги ва жуда муҳим имкониятларга эришишдан иборатдир.

Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинларига Узбекистон Республикаси Олий  Президентига, Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят. туман ва шаҳар Кенгашларига   сайловлар   ўтказувчи   участка   сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни округ сайлов комиссияларига тасдиклаш учун тавсия этиш ҳуқуқи берилган. Шунингдск, махалла фуқаролар йиғинларига халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига тўғридан-тўғри номзод кўрсатиш, Узбекистан Респубкаси Олий Мажлиси депутатлигига ташаббус гурухлари томонидан кўрсатиладиган номзодларни таклиф этишда иштирок этиш каби ваколатлар ва хукукларнинг берилиши махаллаларни ўзини ўзи бошқариш органлари сифатида жамиятимиз сиёсий ҳаётидаги ўрнини янада ошиб бораётганлигини кўрсатади.

Президент П.А.Каримов иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг IX сессиясидаги маърузасида ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш хусусида қуйидаги фикрни билдирди: «Ҳаётимизни эркинлаштириш йўналишларининг яна бир муҳим йули — марказий ва юқори давлат бошқарув идоралари вазифаларини давлат ҳокимиятининг қуйи тузималарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа боришни таъминлашдир». Албатта, давлат томонидан маҳаллаларга катта бошқарув ваколатларини беришда аввало, уларнинг аҳоли фаоллигини оширишдаги ўрнини юксалтириш кузда тутилди. Чунки мақалла фуқаролар йиғинларида етарлича ҳуқуқ бўлмаса, улар ўзини ўзи бошқаришни бажариш қобилиятига эга бўлa олмас эдилар. Шунингдек, маҳаллалариинг ахоли ва давлат олдида масъулият сезишлари учун хам аввало кенг ҳуқуқларга эга булишлари лозим эди.

Ҳозирги даврда жамиятнинг сиёсий соҳасини эркинлаштириш мақсадларидан келиб чиқиб, маҳалла фуқоролар йиғинларига бошқарувнинг турли йуналишларига етакчилик қилиш ваколатлари берилди. Maxаллалаp уз худудида яшаётган фуқароларнинг турли ижтимоий  муаммоларини ҳал қилиб беришда бевосита иштирок этадилар: қариялар фахрийлар, етимлар, байналмилал-харбийлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар манфаатлари ҳимоя қилинади; махалла фаолларининг мазкур фаолиятда иштирок этишига бошчилик қилади; инсонни маънавий юксалиши ва амалий ташаббусларини намоён булиши учун шарт-шароит яратади; фуқаролар моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.

Maҳаллa фуқаролар йиғини ижтимоий таъминот органлари ва бошка хомий ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий ёрдам, кам таъминланган оилалар ва ёлғиз кишиларга беғараз моддий ёрдам ажратиш ишининг барча ташкилий жиҳатларини ўзи мустақил равишда бажаради. Шу билан бирга, маҳаллалар ўз ҳудудларида экалогик муаммоларни ечиш ва ахоли моддий ахволини яхшилаш, ҳашар йўли билан кўкаламзорлаштириш, тозалаш ишларига жалб қилиш, махаллий аҳоли ўртасида атроф-муҳитни асраш юзасидан тушунтириш ва тарбиявий ишлар олиб боришга ҳам масъулдир. Албатта, бу каби фаолиятлар фуқаролар фаоллигини ошириш воситасида амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, кўплаб қонунлар лойиҳалари, Конституцияга киритиладиган қўшимчa ва ўзгаришларни ўзида ифодалаган умумхалқ референдумларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш аввало махалла ахли ва фаоллари то­монидан муҳокама қилинмоқда ҳамда қўллаб-қувватланмокда. Бошқача айтганда, маҳаллалар сиёсий қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштирокини фаоллаштиришнинг муҳим воситаси эканлигини хаётнинг ўзи исботлаб берди. Мамлакат сиёсий хаётида фуқароларнинг сиёсий қарорлар қабул қилишдаги иштирокини таъминлаб берувчи асосий бўғин,  бу — маҳалла фуқаролар йиғинларидир. Шунингдек фуқароларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш қобилиятига эга булган бирдан-бир бошқарув тизими хам маҳалла фуқаролар йиғинлари.

Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси унинг вилоят, шаҳар, туман бўлимлари билан ҳокимликлар хамкорлигида хар йили «Энг яхши маҳалла», « Энг ибратли оқсоқол», «Махалла жонкуяри», «Энг тадбиркор маҳалла оқсоқоли» шиори остида мyттacил кўрик-танловлар ўтказиб келинади. Кўрик-танловлар ғолиблари ҳар йили обрўли комиссиялар томонидан махсус нишонлар, қимматли эсдалик совғалари билан такдирланадилар. Мазкур тадбирлар маҳаллаларни ободонлаштириш, озода саклаш, айниқса ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда мухим аҳамият касб этди.

Мустақиллик даврида махаллалар фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари, «Махалла» жамғармаси ва унинг махаллий ташкилотлари рахбарларининг сифат таркиби яхшиланиб борди ва бормоқча.

 

Адолатли сайловлар — демократик жамият тараққиётининг мезони

 

Ҳуқуқий демократик давлатда сайлов қонунлари ва уни ўтказиш му­хим ўринни эгаллайди.Бунинг ёрқин исботини фуқароларнинг ўзини ўзи  бошқариш органларига сайлов ўтказиш ҳам истисно эмас. 2001 йил май-июнь ойларида мамлакатимизда ўзини ўзи бошкариш органлари — маҳалла, овул, қишлоқ, шаҳарча фуқаролар йиғинларига утказилган сайлов бу соҳа рахбарларининг стук кадрлар хисобига сифат жиҳатдан узгаришига олиб келди. Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 2001 йил 12 апрелдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи  бошқариш органларига сайлов утказишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида ташкилотчилик қобилиятига хамда аҳоли ўртасида юқори обру-эътибор ва ҳурматга сазовор булган, давлат ҳокимияти органлари ваколатларининг бир қисми босқичма-босқич фуқароларнинг ўзини ўзи  бошқариш органларига берилиши муносабати билан ушбу органлар олдида турган вазифаларни хал этишга қодир булган шахслар орасидан фуқаролар йиғинлари раис ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар танлаш мақсади қўйилди.

Сайлов кампаниялари даврндаги ташкилин ишлар ва амалга ошнрилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз буйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар ижтимоий-сиёсий ҳамда ташкилий жиҳатдан юксак савияда, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигида амалга ошди. Сайловларда 12 миллионга яқин фуқаролар иштирок этдилар. Бу кўрсаткич мамлакат катта ёшли аҳолисининг қарийиб 90 фоизини ташкил этди.

Фуқароларнинг 9627 йиғинида, шу жумладан 1556 шаҳарча, қишлок ва овул йиғинларида, қишлоқлардаги 4151 маҳаллалар ва шахарлардаги 2138 маҳаллалар йиғинларида, шунингдек жамоатчилик асосида фаолият курсатаётган 1782 маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловлар   булиб   ўтди.   Фуқаролар   йиғинларида сайловлар билан бир вақтда фуқаролар йиғинлари раислари ва оқсоқолларининг олдинги сайловдан сўнгги ўтган давр мобайнида қилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди. Фукаролар йиғинлари фаолиятининг барча йуналишлари буйича фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг олиб борган ишлари атрофлича ва чуқур таҳлил этилди. Қонунлар, Президент Фармонлари, ҳукумат қарорларини амалий жихатдан руёбга чиқаришда маҳаллаларнинг маҳаллий давлат хокимияти органларига берган ёрдамларига мухим эътибор берилди. Утган ҳисобот даври (2,5 йиллик) ишидаги камчиликлар сабаблари хам очиб ташланди, уларни келгусида бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва режалар қабул қилинди. Узини узи бошқариш органларига булган ҳисобот-сайлов йиғилишларида жами 120 мингдан ортиқ фаоллар сўзга чиқиб,қўйилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулохозаларини билдирдилар. Сўзга чиққанларнинг аксарияти мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаб туриш, аҳолининг турли қатламларини ижтимоий жиҳатдан қуллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ижтимоий-иктисодий ислоҳотларни маъқулладилар.

Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги оқсоқоллар сайлови миллионлаб футқароларни бефарқ қолдирмади. Бар­ча сайловчиларда фаол иштирок, ўз нуқтаи назарини ифода этишга интилишлар очиқ сезилиб турди. Мамлакатдаги ўзини ўзи бошқариш органларининг 9627 та (қишлоқ, овул, шахарча, махалла) йиғишлари раислигига жамоатчи ишчи гуруҳлари томонидан тавсия этилган 22 минг нафардан ортшқ номзод орасидан танлаб олиниши сайловларнинг муқобиллик асосида ўтишига ва фуқаролар йиғинлари раислигига муносиб номзодларни сайланишига имкон яратди.

Ўзини ўзи бошқариш органларига бўлган сайловлар натижаси шуни курсатдики. бу сайловлар аҳолининг кенг катламлари учун ижтимоий-сиёсий фаоллик бағишлади ва ўзига хос демократия мактаби вазифасини ҳам ўтади. Шунингдек, 2003 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўзини ўзи бошқариш органларига янги сайлов комнанияси бўлиб ўтди. Мазкур сайловларда 12 млн.дан ортиқроқ, яъни мамлакатдаги катта ёшли аҳолининг қарийб 97 фоизи (2001 йилда бу кўурсаткич 85% эди) иштирок этди. Сайловларда мамлакатдаги фукаролар йиғинларининг 8360 та раислари (оқсоқоллари), шунингдек, уларнинг 80 мингта маслаҳатчилари сайланди.

2003 йил 12-27 ноябрь кунлари республика «Ижти­моий фикр» жамотчилик фикрини ўрганиш маркази мамлакатнинг турли минтақаларидаги 2044 та респондент иштирокида утказган сўров тадқиқоти аҳолининг аксарият қисми (69,4%) сайловлардан хабардорлиги маълум булди. Мазкур сайловлар фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онги юксалганлигини кўрсатади. Чунончи, 35 та йиғин раислиги ва оқсоқоллигига кўрсатилган номзодлар сайланмай қолдилар. 74 та йиғинда раис ва оқсоқолларнинг 2,5 йиллик фаолияти қониқарсиз, деб топилди. Барча сайловлар давомида кўрсатилган 21306 та номзодлардан 8360 таси сайланганлиги, уларнинг муқобиллик асосида ўтганлигини, фуқароларга танлаш имконияти берилганлигини ифодалади.

Янги сайланган фукаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) нинг 75,7 фоизи олий маълумотли (2001 йилда 73,2 % эди) номзодлар ичидан сайланди. Уларнинг 49,1 фоизи 50 ёшгача бўлган кишилардан иборат булди. Сайланган оксоқол ёки раисларнинг 8,7 фоизини аёллар ташкил этди. Оксоқолларнинг тўртдан бири мазкур лавозимга илк бор сайландилар. Мазкур сайловлардаги мажлислар, ундаги мухокамалар, баҳс ва мунозаралар маҳаллий давлат хокимияти органлари вазифаларини фуқаролариинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиш борасидаги сиёсатни фуқаролар қўллаб-қувватлаётганлигини курсатди. Шу билан бирга, сайловлар давлат қурилиши ва жамиятнинг барча соҳаларини эркинлаштиришда, фуқаролар яшаш жойларидаги муҳтим ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда, ахоли фаоллигини оширишда махаллаларнинг ўрни ва аҳамияти йилдан-йилга ортиб бораётганлигини, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал сиёсий дастурни хаётга татбиқ этиш ўзининг ижобий ва самарали натижасини бераётганлигини намойиш этди.

Махаллаларнинг демократик жамиятнинг асоси сифатидаги ўрни йилдан-йилга юксалиб, маҳалла аҳлининг ижтимоий фикри тобора демократлашиб бормокда. Янги аср бошига келиб, ҳар бир оила, махаллада яшаётган фуқаро ўз ҳаёти ва тақдирини махалласиз тасаввур қила олмайди. Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини урганиш марказинннг 2003 йил январда утказган социологик сўровномаларида «Маҳалла оиладаги ички муаммоларни ҳал кила оладими?» деган савол берилган эди.  Унда сўралган фуқароларнинг 63,1 фоизи ижобий жавоб бердилар. Шу билан бирга, сўралганларнинг 82,5 фоизи маҳалла йиғинининг қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишига, 84,4 фоизи эса тўй , маърака, дафн ва бошка маросимларини ташкил эта олишига ишонади. Кўриниб турибдики, махалла фуқароларнинг бирламчи хаётий эхтиёжларининг ифодачисига айланиб бормоқда.

2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан тасдиқланган «Обод маҳалла йили» дастурини (2003 йил 7 февраль) ҳаётда амалга ошириш натижасида барча маҳаллаларда улкан ишлар амалга оширилди.

Махаллалардаги кичик ва урта бизнесни ривожлантириш учун 41760,5 млн. сўм ҳажмдаги кредитлар ажратилди. Маҳаллаларда 12527 та иш ўринлари яратиш учун мазкур режага кўмаклашувчи давлат жамғармасидан 11571 млн. сум, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларида 2765 та оилага 2005,5 млн. сўм ҳажмдаги маблағлар ажратилди. 5528 та маҳалла ҳудудида кичик ва урта бизнесни ривожлантириш натижасида хаммаси бўлиб, 176418 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Шунингдек, махаллаларда маиший хизмат марказининг 995 та янги шахобчаси барпо этилди. Мамлакат буйича 383 та янги маҳалла гузарлари қурилиб, унга 20407,6 млн. сум маблағ сарфланди.

2003 йил 16 августда ўтказилган умумхалқ хашарида 27,158 млн. квадрат метр майдонлар ободонлаштирилди. Бу ҳашарда 12,5 млн.га яқин аҳоли иштирок этиб, ундан «Махалла» жамғармаси ва унинг махаллий булимларига 1034,0 млн. сум пул келиб тушди. Мазкур маблағлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга кумаклашиш, маҳаллаларда спорт турларини ривожлаитириш, спорт мажмуалари қуриш ва таъмирлаш, турли курик-танловлар утказишга сарфланди. «Обод маҳалла йили»да 1720 км узунликдаги газ қувурлари утказилиб, 174 та қишлоқ табиий газ билам таъминланди. 1277 км сув қувурлари утказилиб, 350 та кишлоққа сув етиб борди. Шунингдск, 1384 та маҳалла, 74748 та аҳоли хонадонига телефонлар ўтказилди.

Мустакиллик даврида ўзини ўзи бошқариш органларини фуқаролик жамияти институти сифатида ислоҳ этиш узининг самарасини берди. Маҳаллалар мамлакатдаги ахолини ўзини ўзи бошқариш жараёнларнда иштирок этишлари, қарорлар қабул қилишда фуқаролар хохиш ва истакларини эътиборга олишга имкониятлар яратиши билан фуқаролик жамияти институтига айланиб бормоқда. Шунингдек, ҳозирги даврга келиб давлатнинг ахолини ижтимоий химоя қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш каби ваколатлари ҳам деярли маҳаллаларга берилган.

Шу билан бирга, маҳаллалардаги тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини куриш, етимлар ва ёлғиз қолган фуқароларга меҳр-мурувват кўрсатиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир интилишларини қондириш каби серқирра жамоавий бошқарув ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йуналишини ташкил этмоқда. Лекин шу билан бирга ўзини ўзи бошқариш органларини демократлаштириш жараёнлари хал и давом этади. Айникса, ахолининг ҳуқуқий ва сиёсий. маданиятини ошириш, сиёсий қарорлар қабул қилишда маҳаллаларнинг ўрнини юксалтириш, маҳаллаларни маҳаллий давлат хокимияти органларидан тўла мустақил бўлишини таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар яратиш, фукароларни маҳаллалар воснтасида қонунлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнларидаги умумхалқ муҳокамаларида фаол иштирок этишларини таъминлаш яқин истиқболдаги ислоҳотларнинг асосипй вазифасидир.

 

12 МАВЗУ

 

ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТНИ БАРПО ЭТИШДА НОДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ЎРНИ

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлар и тушунчаларининг

мазмун ва моҳияти

 

Нодавлат нотижорат таткилотлар дастлаб жамиятни ўзини ўзи бошқариш ва уни мустақил ижтимоий бирлик сифатида яшашини таъминлаш эхтиёжларию манфаатлари асосида пайдо булди. XX асрнинг урталарига келиб эса нодавлат ва нотижорат ташкилотлар демократик жамиятнинг мухим, асосий институтларидан бирига айланди. Шунга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлар мазмун ва моҳиятини чукур англаш, уларнинг демократик фуқаролик жамиятининг муҳим ҳамда асосий институтларидан бири эканлиги тўғрисидаги тушунчалар урганишга эҳтиёж сезилмоқда. Шунингдек, демократик жамият тушунчаси тўғрисидаги тасаввурлар нодавлат нотижорат ташкилотларни чуқур идрок этишга имкониятлар беради.

Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг IX сессияси (2002 йил 29-30 август) мамлакатда фуқаролик жамияти қуришни авж олдиришда муҳим ахамият касб этди. Сессияда мамлакат Президенти И.А.Каримов «Узбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йуналишлари»га доир маърузаси билан сўзга чикди. Уз нутқи билан Президентимиз адолатли демократик жамият қуришнинг концептуал назарий асосларини янада бойитди. Хусусан, Президент И.А.Каримовнинг ушбу маърузасида мамлакатда фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий йуналишлари ва мақсадларини белгилаб берилди: «Бешинчи устувор йўналиш фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг мухим шарти булиб, бу жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва ахамиятини кескин кучайтиришдан иборат. Ёки бошқача қилиб айтганда, бу — «Кучли давлатдан кучли жамият сари» деган тамойилни амалда ҳаётга жорий этиш демакдир. Хаммамизга аёнки, бу йуналиш ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан борлиқ кўп масалаларни хал қилишда давлат тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма-босқич жамоат ташкилотларига ўтказа боришни тақозо этади. Бунинг учун, авваламбор, давлатнинг иқтисодий соҳага, хужалик юритувчи тузилмалар, биринчи галда, хусусий сектор фаолиятига аралашувини чеклаш лозим».

Мамлакатда XXI аср бошларида «Кучли давлатдан кучли жамият сари» концептуал сиёсий дастурни амалга ошириш мақсадларидан келиб чикиб, марказий давлат органларининг айрим ваколатларини маҳаллий давлат хокимияти, узини узи бошкариш органлари ва жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериб бориш асосида жамият қурилишини еркинлаштнрнш жараёнлари бошланди. Бу соҳада қуйидаги йуналишларда ислохотлар босқичма-босқич амал га оширилмоқда:

—  биринчидан, жамият аъзоларнинг онги, иродаси, маданияти, маънавияти ва билими юксак даражада булишига эришиш, уларнинг ҳуқуқий онги ҳамда хуқуқий  маданиятига алоҳида эътибор бериш;

—   иккинчидан жамият аъзоларининг манфаатлари уйғунлашуви жараёнларини шакллантириш, жамият манфаатларини шахсий манфаатлар билан муштараклигига эришиш;

—  учинчидан, жамиятнинг такомлилашуви, янгиланииш учун кучли ва  реал сиёсий , иқтисодий, маданий имкониятларни шакллантириш;

— тўртинчидаи, жамият аъзолари ва тузилмалари ўртасидаги хамкорлик асосида жамиятнинг умумий манфаатларини уйғунлаштириш;

—  бешинчидан . жамиятдаги  муносабатларни тартибга солувчи хуқуқий  қоидалар таъсирини кучайтириш, уларга онгли  равишда бўйсуниш  амалиётини вужудга келтириш;

— олтинчидан, сиёсий ҳокимиятнинг ўз вазифаларини тўлиқ бажаришига кенгроқ ва қулайроқ имкониятлар яратиш, сиёсий ҳокимиятга нисбатан жамият аъзолари ишончини кучайтириш, унинг аҳоли томонидан кенг ва фаол қўллаб-қувватланишига эришиш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Мамлакатда кучли демократик жамият барпо этиш мақсадларида давлат хокимияти ваколатларини кaмайтириш, яъни давлат хокимияти тасарруфида асосан конституцион тузумни, мамлакатнинг мустақиллиги хамда ҳудудий яхлитлигини химоя килиш, ҳуқуд-тартибот, мудофаа қобилиятини таъминлаш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини мулк эгаларининг хуқуқларини , иқтисодий фаолият эркинлигини химоя қилиш , кучли ижтимоий сиёсат юритиш,  самарали ташки сиёсат олиб бо­риш каби вазифаларни қолдириш кузда тутилмокда.

Шунингдек стратегик аҳамиятга молик масалалар, муҳим иқтисодий ва хужалик масалалари, пул ва ватюта муомаласи буйича қарорлар қабул қилиш, хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ҳуқуқий  шарт-шароитларини яратиш, экология масалалари, умумреспублика транспорт ва мухандислик коммуникацияларини ривожлантириш, янги тармоқларни вужудга келтирадиган ишлаб чиаришни барпо этиш масалалари давлат миқёсида ҳал этилиши , давлатнинг бошқа барча вазифаларни бажаришга доир ваколатлари эса маҳаллий давлат хокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларига бериб бориш жараёнлари бошланди. Шунингдек,  давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ваколатларини хам асосан ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларига бериш белгианди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун аввало манфаатлар ва ижтимоий манфаатлар тушунчаснни ўрганиш талаб этилади. Ижтимоий-сиёсий муносабатларда ижтимоий манфаатларни хисобга олиш, турли қатламлар ва гуруҳларнинг сиёсий эхтиёжлари ҳамда манфаатларини уйғунлаштириш, уларни қондиришнинг ахамияти демократик фуқаролик жамияти такомиллашиб боргани сайин янада кучайди.

Маълумки, манфаатлар — индивидлар ва гуруҳларнинг ижтимоий хатти-ҳаракатларини белгиловчи сабаблардирз вактида Томас Гоббе «Хокимиятга интилмш инсон "Хулқини ҳаракатга келтирувчи кучларнинг душманлиги — шахсий манфаатларнинг мантикий натижасидир», деб курсатган эди. Гегель эса: «Инсон уз озодлигини ҳаётга татбик килиши лозим, бу унинг бош манфаатини ташкил  килади, унинг фаолияти шундан ташкил топади... Манфаат — мен факат харакатланувчи, менинг харакатланишимнинг субъектив иродасидир, шунингдек, манфаатли булиш шунга тенгки, мен ҳаракат килаётганимда мен иштирок этишим лозим», деб курсатган эди.

Фуқароларнинг маьлум ижтимоий гуруҳга мансублигидан келиб чиқиб, нодавлат ва нотижорат ташкилотларга уюшиши натижасида манфаатлар уйгунлашуви руй беради. Шахснинг қандай ижтимоий гурухга аъзолиги унинг манфаатларидан кай бири устувор ва барқарор аҳамиятга эга эканлигидан келиб чикади, у узи учун муҳимроқ булган ижтимоий гурухга аъзо булади. Ана шундай аҳамиятли rypyхлap таъсири ижтимоий тузилмалар иродасини ифодалайди. Бундай гуруҳлар манфаатларини ҳукумат доимо эътиборга олиши лозим.

Институтлашган ижтимоий rypyхлар шаклини олган манфаатлар гуруҳлари турли мамлакатларда уларнинг тарихий тажриба ва анъаналаридан келиб чиқиб, турлича номланади. Масалан, АҚШда манфаатлар гуруҳлари фукаролик институтлари, волонтёрлар ташкилотлари, умумий манфаатлар гурухлари, босим утказиш гурухлари деб аталса, Fapбда нодавлат нотижорат ташкилотлари, хайрия ташкилотлари, жамгармалар каби номлар билан аталади. Fapб социологиясида эса бу ташкилотлар манфаатлар гуруҳлари номи билан кенг таркалди. Узбекистонда эса мустакилликнинг илк давридан бошлаб бу ташкилотлар жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ижтимоий ташкилотлар номи билан кенг оммалашди.

Нодавлат нотнжорат ташкилотлар жамиятда мавжуд булган барча манфаатларни қамраб олиб, уларни ифодалагандагина, улар уз мақсадларини самарали бажарадилap. Жамиятда турлича, жумладан, иктисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, миллий, мафкуравий, маданий, экологик, худудий, минтақавий, диний, шунингдек, яна унлаб алохида coxaлapгa доир манфаатлар мавжуддир. Манфаатлар гурухлари ана шу манфаатларнинг ифодачиси сифатида пайдо булади ва фаолият юритади. Манфаатларнинг гурухлар воситасида ифода этилиши сиёсий қарорлар қабул килиш учун ёрдам беришидан ташқари, улар давлат ва ҳукумат органлари эҳтиёж сезаётган ахборотлар ва бошка маълумотларни етказиб бериб туриши мумкин.  

Нодавлат нотижорат ташкилотлар фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаларидир. Улар сиёсий партиялардан фарқ қилиб, хокимятни эгаллаш, лавозимларга номзодлар курсатиш билан шугулланмайдилар. Лекин улар ҳукумат ва бошка сиёсий ташкилотларга таъсир қилиш учун ҳаракат қиладилар. Бу соҳадаги фаолият сиёсий ташкилотлар воситасисиз булиши лозим.  Манфаатлар гурухларининг ҳаракат усуллари сиёсий органларни ишонтириш, маслахат бериш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, сиёсий арбобларга ижтимоий гурухларнинг эхтиёжларини еткалаш, уз манфаатларини қондириш учун ташкилий тадбирлар утказиш билан чегараланади.

Шунингдек, сиёсий партиялар фаолиятининг муҳим хусусиятларини тахлпил қилиш нодавлат нотижорат ташкилотлар, rypyxлap, турли бирлашмалар, ташкилотларнинг фаолияти ва харакат доирасини урганмай туриб, амалга ошмайди. Лекин классик демократик назарияларда сиёсий гуруҳларнинг максадлари маълум бир сиёсий йулни амалга ошириш учун хокимятини эгаллаш хисобланган булса, манфаатлар гуруҳларининг мақсади сиёсатга таъсир курсатишдан иборатдир, деб ифодаланган. Сиёсий партия асосан турлича сиёсий манфаатлар, курсатмалар ва йуналишларга эга булган кишиларни бирлаштирса, манфаатлар гуруҳлари купроқ уз аъзолари учун хос булган манфаатлар, асосан бир ёки бир неча муаммоларни ҳал қилишга уз диккат-эътиборини қаратади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар самарали рақобат йулларини ва сиёсий жараёнда оммавий тарзда қатнашиш усулларини шакллантиради. Улар уз манфаатларини химоя қилган ҳолда давлатнинг у ёки бу соҳадаги сиёсати ҳаракатларини мувозанатда сақлаб туриш имкониятларига эга булади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар хар бир алоҳида фуқаро (шахс)га, сиё­сий етакчига таъсир утказа олиш ва унга сиёсатда иштирок этиш имкониятини яратади.

 

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг функциялари

 

 Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг функциялари турли-тумандир.Лскин уларнинг асосий функцияларидан бири турли ижтимоий гурухлар ва катламлар манфаатларини артикуляция қилишдир. Манфа­атлар гурухлари индивидларнинг турли йуналишдаги карашлар ва фикрларини бир тизимга келтиради, бирон-бир ташкилотнинг бир қолипга солинган манфаатлар тизими асосида ташкилот харакат дастурининг шаклланишига ёрдам беради. Гуруҳлар аъзоларининг айрим олинган манфаатлари сиёсий жараёнларга манфаатдор гурухлар воситасида аник, бир тизимга солинган талаблар тарзида татбик этилади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар куплаб aйрим манфаатларни агрегация килиш (мунозаралар ва мухокамалар ёрдамида турли манфаатларни уйгунлаштириш ва улар уртасида маълум бир муносабатлар тизимини урнатиш )ни ҳам амалга оширади. Бу жараёнда энг acocий ва муҳим аҳамият касб этадиган, гурух аъзоларининг кенг қатламлари қарашларини ифода эта оладиган манфаатлар танлаб олинади ва уларни амалда қондиришнинг зapypий чора-тадбирлари курилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан маълум бир ижтимоий гуруҳнинг турли манфаатлари бир тизимга солиниб, уларнинг кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-иродаси сифатида давлат ва хукумат органларига етказилиши сиёсий қарорлар қабул ыилиш учун мухим ахамиятга эгадир. Колаверса, бунда куплаб манфаатлар гурухлари ва ижимоий қатламлар уртасида келишув ва мувофиклашув pуй беради.

Шунингдек, манфаатлар r гурухлари фаолиятида кенг иштирок этиш унинг аъзолари хукукий ва сиёсий маданиятларининг шаклланишига демократик жамият шароитларида жамоат ишларида фаол иштирок этишларини рагбатлантиришга амалий тажриба сифатида катта ёрдам беради.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ичида фақат сиёсий партияларгина сиёсий  фаолият билан бевосита шугулланиши мумкин. Сиёсий партияларнинг давлат билан халк оммаси уртасидаги муносабатларида турли ижтимоий катлам ва гурухларнинг сиёсий манфаатларини ва иродаларини ифодалаши мухим аҳамият касб этади. Сиёсий манфаатлар деб ижтимоий фаолият субъектларининг уз холатини сиёсий кураш воситасида баркарорлаштириш ҳамда яхшилашнинг объектив ва субъектив имкониятларини англашга айтилади. Сиёсий манфаатлар субъектлари асосан ижтимоий катламлар, индивидлар ва ташкилотлардан иборатдир. Ижтимоий қатламлар синфий, этник, касбий, худудий, демографик, меҳнат жамоаси куринишларига эга булади. Ташкилотлар эса дав­лат, жамоат бирлашмалари, конфессиялар, ижтимоий ҳаракатлар шаклига эга булади. Сиёсий манфаатлар характери сиёсий тузумга нисбатан турличадир. Сиёсий манфаатлар тузумни узгартириш, уни модернизация қилиш, шунингдск, мавжуд тузумни бapқaрop сақлашга йуналтирилиши мумкин. Ижтимоий тараккиётга нисбатан эса манфаатларнинг характери прогрессив, реакцион ва муътадил шаклларда ифодаланади.

Сиёсий манфаатлар характерини ифодалаш учун одатда сиёсий йуналишларга нисбатан «ультрасул», «сул», «cyл муътадил», «муътадил». «унг муътадил», «унг ва ультраунг» тушунчалари ишлатиладн. Ташкилотларга нисбатан эса «давлат»,   «сиёсий  партия»,  «жамоат ташкилотлари»,«жамоат харакатлари»  ва индивидлар тушунчалари қулланади.

Хозирги даврда АКШда тадбиркорлар манфаатларини ифода этувчи манфаатлар гурухлари уюшмаларга аъзо булиб, Мустакил Бизнес Миллий федерациясига бирлашганлар. Германияда эса Немис касаба уюшмаси федерал бирлашмаси, Немис иш берувчилари уюшмаси федерал бирлашмаси, Гер­мания саноатчилари федерал бирлашмаси,Солик  туловчилар уюшмаси, Демократик олимлар уюшмаси, Немис спорт уюш­маси каби бир канча манфаатлар гуруҳлари фаолият курсатади. Ҳудудий, минтақавий ва федерал даражаларда хам хунармандлар, талабалар, врачлар, маданият арбоблари, турли истеъмолчилар уюшмалари ва ташкилотлари фаолият кypcaтади. Германияда 4 — 5 минг атрофида ана шундай бирлашмалар фаолият юритмокда. Бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам манфаатлар пруҳлари жамиятнинг асосий қисмини ташкил этади. АКШда 1 млн.дан купроқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритади. Уларда Америка ахрлисининг 7,8 %и хизмат килади. АКШда айнан жамоат ташкилотлари согликни caқлаш, таълим, маданият, санъат ва фукароларни ижтимоий таъминлаш ва мухофазалаш сохасида давлатнинг асосий ҳамкори ҳисобланадилар. Дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатлари хукуматлари хам мухим иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошка муаммоларни ҳал этишда жамоат тузилмаларига, биринчи навбатда нодавлат нотижорат ташкилотларига таянадилар. Ривожланган 22 та мамлакатда иш билан банд ахолининг 4,9 фоизи бевосита нодавлат соҳада мехнат қиладилар. Бу курсаткич Нидерландияда 12,4, Ирландияда 11,5, Бельгияда 10,5, Исроилда 9.2, Австралияда 7,2, Буюк Британияда 6,2 фоизга тенгдир.

Манфаатлар гурухлари хукуматнинг сиёсий стратегиясини шакллантиришга хам катта хисса кушади. Уларнинг сиссии партиялар билан хамкорлик қилиши партия аъзоларининг хукукий вa сиёсий маданиятини оширади хамда ички интизомни мустаҳкамлайди. Бунинг сабаби шундаки, одатда манфаатлар гурухлари етакчилари у ёки бу партиянинг раҳбар органларида таъсирчан мавқеларни эгаллаб турадилар.

Кейинги ун йилликлар ичида ижтимоий- сиёсий ҳаётда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар уртасидаги муносабатларда маълум узгаришлар pуй берди. Партиявийликка интилишнинг cycaйиши сабабли куплаб кишилар манфаатлар гуруҳлари томон ога бошладилар. Баъзи сиёсий кузатувчиларнинг фикрича, манфаатлар гурухларининг усиши шу даражада тезлашдики, бу гурухлар энди партиянинг баъзи функцияларини уз зиммасига олмоқда.  Баъзи таъсирчан манфаатлар гуруҳлари эса узларининг сиёсий  ҳаракат  қумиталарини ташкил этаётганлиги кузга ташланмокда. Бу қумиталарнинг сиёсий ҳаётдаги урни хам кучайиб бормокда. Ҳозирги даврда АКШнинг узида шу каби қумиталарнинг сони турт мингдан ортиб кетди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳокимиятга дахлдор мақсадлари, парламент воситасида ҳал қилиниши лозим булган  муаммолари  фақат партиялар билан хамкорликда бажарилиши ёки xaл булиши мумкин. Уз навбатида, сиёсий партияларнинг хам манфаатлари гурухларсиз сайлов компанияларида муваффақиятга эришиши, жамиятни англаши қийин кечади.

Демократик жамиятнинг мухим белгиларидан бири, бу — кўппартиявийлик  билан бир қаторда уз аъзоларининг юксак сиёсий маданиятига таянган манфаатлар гурухларининг мавжудлиги, уларнинг жамият ва давлавлатнинг барча институтлари билан узаро тенг ҳуқуқлилик асосида фаол муносабатда булишидир. Сиёсий партиялар уз урнида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг турли манфаатларини бирлаштиради, ўзида ифода этади. Шу билан бирга, уз манфаатлари йулида бу гурухлардан фойдаланади ва хамкорлик қилади.

 

Нодавлат ва жамоат бирлашмаларининг Узбекистонда демократик жамиятни барпо этишдаги ахамияти

 

Ўзбекистонда давлат мустақиллига эълон қилинган дастлабки йиллардан бошлаб мамлакат Президснти И.А.Каримов

бошчилигидаги ҳукумат фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш мақсадларидан келиб чикиб нодавлат нотижорат ташкилотларини демократик тамойиллар асосида ислоҳ этишга муҳим эътибор бериб келмокда. Мамлакат президенти И.А.Каримов мамлакат тараққиёти тўғрисида сўзлар экан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг стратегик максадларини қуйидагича ифодалайди: «Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган баркарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга булган кучли демократик хукуқий давлатни ва фукаролик жамиятини барпо этшидан иборатдир».

Мустақиллик давридаги демократик ислохотлар натижаси ўлароқ, 1992 йилда қабул қилинган Узбекистан Республикасининг Конституцияси, Олий Мажлис томонидан қабул қилинган барча қонунлар мажмуаси мамлакатимизда демократик ўзгаришларни чукурлаштириш оркали фуқаролик жамиятини қуришга каратилгандир. Айниқса, Иккничи чақириқ Олий Мажлиснинг VII ссссиясида кабул қилинган «Референдум якунлари хамда давлат хокимяти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 2-моддасига биноан демократик ислохотларни чуқурлаштириш хамда фуқаролик жамиятини шакллантиришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг асосий принциплари куйидагича ифодаланди:

«— қонун устиворлигини , хокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари уртасида мувозанатни, улардан ,ҳар бирининг ҳақмқий мycтaқиллигини таъминлаш;

—  халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари асосида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш;

—  сиёсий хаётнинг, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини изчил эркинлаштириш;

—  нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари ва фукаролик жамиятининг бошка демократик институтлари янада мустаҳкамланиши ҳамда ривожлантирилиши учун кафолат ва шароитларни таъминлаш;

—  фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларини ҳар

томонлама мустахкамлаш ва давлат хокимияти марказий органларининг ваколатларини жойлардаги бошкарув органларига босқичма-босқич ўтказиш, ижро этувчи ҳокимият органлари шу жумладан, мудофаа ва xaвфсизликни  таъминловчи тузилмалар фаолияти устидан жамоат назорати механизмини шакллантириш ва кучайтириш.»

Мустақиллик даврида мамакатда демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Конституциянинг ғоялари, мақсадлари, руҳи, унинг ҳар бир қoидаси БМТнинг «Инсон хукуклари умумжаҳон Декларацияси», асрлар мобайнида илғор ва етакчи мамлакатларда шаклланган демократик кадриятлар, миллий давлатчилик, шунингдек, бир неча йиллардан  буён авлоддан-авлодга мерос бўлиб келаётган миллий ва шарқона давлат ҳамда жамиятни адолатни идора этиш, мамлакатни бошқаришда халқнинг ҳам бевосита иштирок этиши анъаналарини узида мужассамлаштирди.

Миллий мустақилликнинг дастлабки давридаёқ мамлакатда фуқаролик жамиятини куриш йулида унинг мухим институтларидан бири булган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг эркин ва мустақил фаолият юритишлари учун фуқаролик жамиятини асарлар яратлиди. Конституциянинг алоҳида «Жамоат бирламалари» деб номланган боби республикада фуқаролик жамияти ва кўппартиявийлик тизимини карор топтириш учун хам ҳуқуқий, хам амалий жихатлардан шартr-шароитлар яратди. Унга биноан жамоат бирлашмаси, касаба уюшмалари, сиёсий партиялар каби тушунчаларга ҳуқуқий аниқликлар киритилди. Энди улар демократик талқиқлар асосида таърифлана бошланди. Айникса, Конституциянинг 58-моддасидаги «Давлат жамоат бирлашмаларинин ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди. Уларга ижтимоий хаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий пмкониятлар яратпб беради. Давлат органлари на мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишиига, шунингдек: жамоат бирлашмаларининг давлат органлари иа мансабдор шахслар фаоллятига аралашишига йўл қўйилмайди», 34-моддадаги «Узбекистан Республнкаси фукаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий харакатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида оммавий харакатларда, шунингдек хокимиятнинг  вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматнини ҳеч ким камситиши мумкин эмас», деган фуқаролик жамият мустақиллигини таъминлашга доир  ҳуқуқий принципнинг эътироф этилиши республикадаги жамият тараққиёти инсоният хаётининг бир неча асрлар мобайнида тажрибаларидан ва синовларидан муваффакиятли ўтган фуқаролик жамиятини сари интилаёганлигини билдиради. Ўзбекистонда    сайлов  тизими  учун Конституциянинг «Сайлов тизими» деб номланган бобидаги 117-моддага биноан республика «фуқаролари эркин равишда вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш  ҳуқуқига эгадирлар».

Ҳозирги  даврга келиб, Узбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар фаолиятининг  ҳуқуқий  асослари Узбекистон Рecпубликасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни  (1991йил февралда кабул қилинган, 1997 й. апрелда эса кушимча ва узгаришлар киритилган). Узбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг  ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (1992 й. июль). Узбекистан Рсспубликасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни  (1996 й. декабрь), Узбекистон Республикасининг« Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдагши қонуни (1999 й. апрель), Узбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни  (1999 й. апрель), Узбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»янги таҳрирдаги Қонуни (1998 и.   май) кабилар билан мувофиқлашади.

Олий Мажлис томонидан 1999 йил 14 апрелда кабул килинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунга биноан «Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган хамда олинган даромадларни (фойдани) уз катнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир. Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг  ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни химоя килиш, ижтимоий, маданий, шунингдек маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошка номоддий эҳтиёжларни қондириш, xaйрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали максадларда тузилади». Узбекистонда амалдаги қонунчиликка биноан нодавлат нотижорат ташкилотларига қуйдаги  ҳуқуқлар берилган:

—  ўз аъзолари ва катнашчиларининг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя қилиш:

—  ижтимоий  хаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш , давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;

—   давлат хокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини  ишлаб чиқишда, қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;

—  ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;

—  оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш хамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

—  уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;

—  ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;

—  ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш;

— қонун ҳужатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш. 

 

Ўзбекистонда демократик жамиятни қуришда сиёсий партиялар ва кўппартиявийлик

 

Демократик жамият қуришга доир ислохотлар сиёсий партияларнинг мустакил ташкилот сифатидаги макомини оширишга   йўналтирилган. 2004 йил декабрда булган сайловларда сиёсий партияларга Олий Мажлис Конунчилик палатаси депугатлигига номзодлар курсатишнинг тўла хукуклар берилиши, халқ депутатлари кенгашларп — вакиллик органларидан эса бу

каби ҳуқуқнинг олиб қўйилиши партияларнинг жамиятда тутган ўрнини янада юксак кўтаришга  қаратилгандир.

фуқаролик жамиятини шакллантириш омилларидан бири сиёсий майдонда демократик мамлакатларга хос булган партиявийлик тизимини карор топтиришдир. Фақат кўппартиявийликка асосланган ижтимоий-сиёсий муносабатлар мажмуасигина фуқаролик жамиятини қуриш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Ҳар бир мамлакатдаги давлат, ҳукумат ва парламентни щакллантиришда сиёсий партияларнинг қандай мавкега эгалиги, бу жараёнлардаги иштирокининг кандай кечиши халқнинг партиявийлик тизими асосида кечган сайловлардаги фаоллик даражаси ҳозирги даврга келиб демократия меъёрларини белгилаб бормокда.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида фуқаролик жамиятининг муҳим институт бўлган сиёсий партияларнинг демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатиши учун зарур булган барча ҳуқуқий асослар Конституция ва қонунларда уз ифодасини топди.Жумладан, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунда сиёсий партиялар тузиш,   уларнинг фаолият кўрсатиш  принциплари, партияга аъзолик, сиссий партия фаолиятининг кафолатлари, устави,  руйхатга олиш,  партияларнинг мулкий муносабатларига доир барча хукукий мақомларнинг мужассамлашгани Узбекистонда кўппартиявийлик тизимини қарор топтиришнинг кафолатларидан биригa айланди. Мазкур қонунларга биноан сиёсий партиялар фуқароларнинг сиёсий иродалари шаклланишини таъминлаш учун эркинлик ҳуқуқига эга булдилар, партияларнинг узаро ҳуқуқий тенглиги, шунингдек, уларнинг жамият олдидаги масъулияти қонунлаштирилди.

Шунингдек республикада куп партиявийлик тизими қарор топиб сайловларни кўппартиявийлик асосида ўтказиш оддий бир демократик кадриятга айланди. Давлат хокимиятини шакллантиришда сиёсий партиялар ҳамда жамоат бирлашмаларининг таклиф ва истакларини инобатга олиш хам сиёсий хаёт тарзига айланиб бормокда. Сиёсий  партиялар ва фукароларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокларини таъминлаш авж олдирши учун ҳам барча имкониятлар, шарт-шароитлар яратилмокда.

Мамлакатда фукаролик жамиятига хос булган демократик сиёсин тизимнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг демократик принциплари, сиёсий тизими ривожлантириш масалалари Президент И.А.Каримовнинг Биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг VI ва XIV сессиялари, Иккинчи чакириқ Олий Мажлиснинг I, VIII ва IX сессияларидаги маърузаларида. шунингдек, «Узбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли асарида, унинг Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма маърузаси (2005йил 28 январь)да назарий ва концентуал жиҳатлардан асослаб берилди.

Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, уларни фукаролик жамиятининг мухим институтига айланишини таъминлаш мақсадларида давлатнинг «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари »концептуал сиёсий дастури қабул қилинди. Унга кўра, авваламбор, хокимият ваколатларининг маълум бир қисмини марказдан маҳаллий хокимият органларига утказишга қаратилган мавжуд қонун ва ҳуқуқий  хужжатларни бир тизимга

келтириш ва уларга қўшимча тарзда янгиларини ишлаб чиқиш лозим.

Жамият сиёсий тизимини янада эркинлаштириш  масалалари мазкур сиёсий дастур кабул қилинганидан кейин янада долзарб ахамият касб этмоқда. Жаҳон жамоатчилик томонидаи тан олинган «Узбек модели» асосида жамиятни ҳар томонлама ислох этишнинг асосий йўналиш фуқаролик жамияти ва хуқуқий давлат қуришга қаратилди. Жамиятнинг сиёсий тизими ижтимоий гурухларнинг хилма-хил эҳтиёжлари ва манфаатларини узида ифодалашга, уларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилгандир. Уз ўрнида,нодавлат  нотижорат ташкилотлар ва сиёсий институтлар бевосита ёки билвосита сиёсий хокимятнинг амал қилишига  ҳисса кушади ёки бу жараёнларда иштирок этади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти натижасида жамият сиёсий тизими кенгликларида жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва маънавий хаётига мансуб бўлган турли-туман ижтимоий табақалар манфаатлари ўзаро  зидлашуви натижасида ривожланиш рўй беради. Шунингдек, бу жараёнлар турли ижтимоий қатлам ва гуруҳларнииг узаро келишуви, ҳамкорлигига имкониятлар яратади.

Хозирга ўтиш даври ва демократик мезонлар ҳар бир сиёсий партияни мустакил институт сифатида ўз ижтимоий базаси бўлган ижтимоий табақалар манфаатлари ва дунё-карашига мос ҳаракат дастурларига эга булиши, сиёсий плюрализмни шакллантириб. турлича карашлар роқобати ва мусобакаси асосида фуқаролик жамияти шаклланиши учун замин тайёрлашини талаб этмоқда.

Мамлакатда фукаролик жамиятининг асоси булган демократик институтларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларига доир ислохотлар хам тобора чукурлашиб бормокда.   Хозирги даврда республикада  306 та республика ахамиятига молик жамоат бирлашмалари фаолият курсатиб улардан 64 таси халкаро ташкилотлар макомига эгадир.  Уларнинг 48   гаси жамғарма, 78 таси жамият, 5 таси сиёсий партия. 42 таси федерация. 16 таси касабауюшмалари, 2 таси ижтимоий харакат, 20таси марказ, 48 таси ассоциация. 20 таси уюшма, 5 таси кумита, яна 22 таси турли номларда расмий рўйхатдан утганлар. Шунингдек Қорақалпоғистон   Республикаси, Тошкент шаҳри  ва вилоятларда махаллий ахамиятга эга булган 2237 та жамоат бирлашмалари фаолият курсатмокда.

Хозир даврга келиб Узбекистонда 5 та сиёсий партия фаолият юритмокда. Мустакилликнинг дастлабки даврида Узбекистан Халк демократик партияси, ўтган асрнинг 90-йиллари ўртасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси,  Узбекистон «Миллий  тикланиш» демократик партияси, аср сўнггида эса «Фидокорлар» миллий  демократик партияси ташкил топди. 2003 йилнинг 15 ноябрида эса мулкдорлар ва ўрта ижтимоий қатлам сиёсий қарашларини ифодаловчиси сифатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Узбекистан Либерал демократик партияси ташкил топди. Ҳозир Олтин Мажлисда Узбекистон Халк демократик партиясининг 28 та, Узбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 10 та,  Узбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 11 та, «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг эса  18 та депутатдан иборат партия фракциялари мамлакатдаги қонун чиқариш жараёнлярида фаол иштирок этмокда.

Мустақилликнинг  дастлабки даврларида Узбекистон Махалла» хайрия жамғармаси ташкил топди. Утган давр ичида «Соғлом авлод учун» халқаро хукумат хайрия жалғармаси, «Экосан» халқаро экология ва саломатлик жамғармаси, Марказий Осиё халклари маданияти Ассамблеяси, Халқаро Амир Темур жамғармаси, Халкаро Имом Бухорий жамғармаси, «Олтии мерос» жамғармаси, республика «Маънавият ва маърифат »жамоатчилик маркази, «Халқ бирлиги »ҳаракати, Узбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Узбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси (ҳозирда Узбекистон журналистлар ижодий уюшмаси) , Узбекистон ёшларининг «Камалот» ижтимоий ҳаракати, Жамоатчилик фикрини ўрганиш «Ижтимоий  фикр» маркази. Toвар ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, Миллий матбуот маркази, Байналминал маданий марказ, республика «Устоз» жамғармаси (ҳозирда «Истедод») каби нодавлат ташкилотлари тузилди. Узбекистон хотин – қизлар қумитаси демократик принциплар асосида бутунлай қайтадан ташкил этилди. Шу билан бирга, «Узбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси», «Аёл ва саломатлик», аёлларнинг «Mеҳр» ташкилоти «Аёллap ресурс маркази», «Аёл ва жамият» институти каби хотин-қизлар муаммоларини ечиш ва улар манфаатларини ифодалайдиган нодавлат ташкилотлар) фаолият юритмоқда.

Узбекистонда БМТ Ривожланиш Дастурлари асосида ўнлаб хорижий ташкилотлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, «Британия Кенгаши», Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё мамлакатлари буйича ваколатхонаси, Фридрих Эберт жамғармаси ваколатхонаси. Таьлим  ва тиллар ўрганишда  хамкорлик қилиш буйича Америки Кенгаши (AKCЕЛC), ЮНЕСКО ваколатхонаси, Германиянинг «Гёте институт» Франциянинг «Альянс Франсе» каби яна ўнлаб хорижий мамлакатлар нодавлат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари Узбекистоннинг турли сохаларида кенг фаолият юритмокда.

«Айни вақтда, имкониятдан фойдаланиб, нохукумат, жамоат тузилмаларини шакллантириш жараёнига хос баъзи мacaлалaр хусусида тухталиб ўтмоқчиман, — деб таъкидлади Президент И.А.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган маърузасида, — Шуни хам таькидлашга тўғри келадики, уларнинг айримларининг, аввало турли хомийлик кўмагида тузилган нодавлат нотижорат ташкилотларини текшириш натижалари шуни кўрсатмокдаки, бундай ташкилотлар фаолияти улар руйхатдан утиш чоғида тақдим этилган низом ва дастурлари доирасидан анчагина четга чикиб кетмоқда ва муайян буюртмага асосланган мақсадларни кўзламокда.

Табиийки, биз бундай ҳолатлар билан муроса қила олмаймиз.

Қонуичилигимизга зид булган бу каби лойихаларнинг Узбекистонда келажаги йуқ эканини айтишга ҳожат булмаса керак, деб уйлайман. Дархақиқат, мамлакатни моденизация ва ислоҳ қилиш жараёни ҳар кандай инқилобий узгаришларга келмайди.

 

13-МАВЗУ

 

ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ  ҚУРИЛИШИДА КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ

ХИМОЯ ВА АДОЛАТ ТАМОЙИЛЛАРИ

 

Шарқ мутафаккирлари

Ижтимоий адолат тўғрисида

 

Узбекистонда амалга оширилаётган ислохотларнинг мухим натижаларидан бири ижтимоий химоя сиёсатининг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрнини ва аҳамиятининг ортиб бориши билан белгиланмокда. «Бугунги кунда ижтимоий ҳаёт соҳасидаги салбий  холатларни бартараф этиб, одамлар турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолининг ҳимояга муҳтож катлам ва гуруҳларини ижтимоий мухофзасини таъминлаган ҳолда, Узбекистонда ижтимоий -сиёсий баркарорликни ва фуқаролар тотувлигини сақлаб колишга муваффақ бўлдик». Дархақиқат, бозор муносабатларги утиш даврида мамлакатимизда кучли ижтимоий химоя тизими шакллантирилди ва хозирда уни такомиллаштириш мухим масала булиб қолмоқда. Бугунги кунда ижтимоий сиёсатни амалга оширишда сифат жихатдан янги боскичга утиш эҳтиёжи пайдо булди. Шу муносабат билан ахолини ижтимоий куллаб-кувватлашнинг замонавий тизими шакллантирилмокда.

«Адолат» тушунчасининг келиб чиқиши (социогенези) тўғрисидаги таълимотни буюк аждодимиз Абу Нacp Форобий хам яратишга уринган. Буюк мутафаккир адолат ғоясини жамиятнинг асосий даврларига татбиқан қараб чиққан. Бунда у инсоният жамиятининг келиб чикишида табиий эхтиёжлар ётишини, бу эхтиёжларни уйғунлаштириш эса адолат туйғусини шакллантиришини таъкидлаган эди. Шарқ мутафаккири Конфуцийнинг ғояларини давом этирган ҳолда Форобий «адолат» тушунчаси инсониятнинг маърифий даврига тўғри келганлигини таъкидлайди. Бу даврда хусусий мулк ўрнатилади ва у кишиларнинг ўзаро тенгсизлигини  келтириб чиқаради. Шуниси муҳимки, тенг таксимлашни ифодалаган адолат тушунчаси энди мулк таъсирида тенгсизликни ифода эта бошлайди. Бу тушунчанинг узи хусусий мулкни урнатшида иштирок этади.

Демак, адолат тўғрисидаги  тасаввурлар инсониятнинг оддий эгалитаризм, яъни барча баравар бўлган ҳолдаги даражасидан юқори кўтарила бориши натижасида янада тўлароқ шакллана борган. Тенглаштирувчи қоида бўлган, зўрликни акс зўрлик билаи мувофиклаштирувчи восита сифатида даъволар тенглигиии урнатиб келган «адолат» тушунчаси хусусий мулкка асосланган жамиятда янгича мазмун касб эта бошлаган. Энди жамият ижтимоий муносабатларни мувозанатгакелтиришнинг янги тизимига мухтожлик сеза бошлади.   Юз берган улкан ижтимоий

Ўзгаришлар кишилар онгида,  дунёқарашида, сиёсий-xҳуқуқий фикрда, ахлоқий нормаларда ижтимоий адолат ғоясининг узил - кесил шаклланишига олиб келган. Бу хақда Шарқнинг бошка бир мутафаккири — Абу Али ибн Сино кизиқарли фикрларни баён қилган. Унинг фикрича, ўзаро боғлиқлик ва алмашув жараёнида инсонлар бир-бирларини кандайдир мухтожликдан холи этадилар. Бунинг учун инcoнлар ўртасида ўзаро келишув зарур булиб, бу келишув туфайли адолат қоидалари ва конунлари ўрганилади.

Ижтимоий ҳаётда адолатларварликни катьий туриб ҳимоя қилган таъминотлардан бири тасаввуф фалсафасидир. Тасаввуф намоёндалари бошқа Шарқ мутафаккирлари сингари уз умидларини маърифатли ва одил шоҳга боғлайдилар, у орқали барча ижтимоий иллатларли бартараф этиш мумкин, деб хисоблайдилар.

Тасаввуф намоёндалари ҳоким ва халқ, шоҳ ва салтанат муносабатларида донолик билан адолатли иш тутиш, давлатни адолатли қонунлар орқали бошқариш, қабул килинаётган тадбирларнинг халқ томонидан қўлланиши каби ижтимоий муаммоларини кутарадиларки, бу халқпарвар тузум идеалларини улуғлаштирди.

Тасаввуфнинг кўпгина намоёндалари шоҳлар, ҳокимлар, амалдорлардан адолатни кутиб ўтирмай, ўз амалий фаолиятларида унга амал қилиш билан ўрнак булганлар. Хасан Басрий, Абдулла Алсорий, Абдулҳасан Харақоний, Бахоуддин Нақшбанд, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Хужа Ахрор Валий, Махдуми Аъзам Косоний кўпинча шоҳ ва хокимлар адолатсизликларига қарши чиқиб, мазлумларни дадил химоя қилганлар, ҳақиқат учун курашганлар.

Шарқ мутафаккирлари адолатни асослашда лирик-рухий, маънавий-аҳлоқий жихатдан ёндашганлар. Зеро, шарқона жамиятларда азалдан адолат тушунчасига ҳамоҳанг тарзда «ҳақ», «меъёр»,«ҳакиқат», «бурч» тушунчалари хам кадрланиб келинган. Шунингдек, жамоа манфаати, оиладаги тартиб-интизом, эътиқод ва маънавийлик юкори бахоланган.

Ғаp6 мутафаккирлари эсa кўпроқ ҳуқуқий , амалий, кундалик ҳаёт муаммолари нуқтаи назаридан фикр юритганлар. Шунинг учун хам Шарқдагидан анча фарқли тарзда «эркинлик», «тенг ҳуқуқлилик», «эрк» тушунчаларига кўпроқ даражада аҳамият берилган. Шy билан бирга индивидуализм, индивиднинг тартиб-интизоми, хукук адолатга олиб борувчи воситалар сифатида қадрланади, маънавийлик ҳам кўра рационализм мустаҳкам ўринга эга бўлган.

 

Мустақиллик даврида адолат тушунчасининг

янгича мазмуни

 

Президент И.А. Кари­мов таъкидлаганидек, биз шунчалик демократик давлат эмас, балки адолатли  демократик  давлат

қуришга интиляпмиз. Адолатга интилиш — халқимиз маънавий-руҳий дунёсига хос энг мухим хусусият. Адолатпарварлик ғояси бутун иктисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий кумаклашув мехамизмида уз аксини топиши керак. Дарҳакиқат, Узбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва бозор иқтисодиётига асослангаи фуқаролик жамиятили барпо этишда адолат омили мухим урин тутади. Шy маънода адолат тушунчаси,  унинг эркинлик, демокра­тия ва баркарор тараққиёт ғоялари билан муштарак жиҳатлари бугунги кунда ҳам замонавий мазмун касб-этмоқда.

Лекин тарихан оладиган булсак, ижтимоий адолат ғояси инсониятнинг бутун тарихи орқали утиб келган. Шy билан бирга жамиятни адолатли ташкил этиш орзуси ва унинг хаётдаги хаққоний мавжудлиги уртасида доимо зиддият булиб келган. Шунга қapaмай уни «нақд қилиб қўйишга» уриниш тўхтамаган. Шу нуқтаи назардан инсоният цивилизациясининг бутун тарихи ижтимоий адолатни кенгайтириш тарихи хамдир. Албатта, Шарк ва Ғарб жамиятларидаги бу каби кадриятлар бир-бирига зид эмас, улар ўзаро уйғунликда улмуинсоний қадрият даражасида жамият хаётида ижтимоий адолат қоидаларининг бар­карор булишига хизмат қилади. Шapқ ва Faрб анъаналарида асрлар давомида шаклланиб келган бу каби тушунчалар хамда қадриятларнинг мустақиллик даврида жамиятимизда умулинсоний ғоялар сифатида қайта шаклланиши шу жихатдан катта аҳамиятга эга. Зеро, бу жамиятимизда инсонпарварлик, бирдамлик, инсон эрки ҳамда масъулиятини манфаатлар урғунлиги, қонун pyxи ва де­мократия қадриятлари асосида амалга оширишга, шу тариқа ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Умуман, мустақиллик даврида одамларимиз онгида ижтимоий адолатнинг янгича тушунчаси шаклланиши мамлакатимиз келажаги ва ислоҳотлар муваффақияти гаровига айланмоқда. Адолатли жамият қуриш ҳақидаги умуминсоний орзулар ва қарашларни янги жамият барпо этиш манфаатларига буйсундириш мухим амалий масала булиб турибди. Биз барпо этаётган жамият инсонпарвар булмоғи зарур. Бунда демократик моделларни кўр-кўрона кучириб олмасдан, балки илғор демократик жамиятлар тажрибасини танқидий ўрганиш асосида фуқаролик жамиятини қуриш эҳтиёжларига хизмат қилдириш талаб этилади.

Ахолининг ёрдамга энг мухтож қатлами — болалар, ёлғиз кариялар, ногиронларга ижтимоий ёрдам курсатиш ва уларни қуллаб-кувватлаш ишларини аник мўлжалли тарзда амалга ошириш зарур. Шy боис, ислохотларнинг хозирги боскичида ижтимоий ёрдам тизимини такомиллаштириш, ахолини ижтимоий ҳимоялашнинг таъсирчан механизмини шакллантириш давом эттирилмокда. Муайян моддий ёрдам аниқ оилаларга етиб бориши, жамиятнинг ижтимоий заиф қатламларига мулжалланган табақалаштирилган ёрдам бўлиши ва ҳақиқатан хам бундай ёрдамсиз кун кечиролмайдиганларга бориб тегиши лозимлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Ҳозирги пайтда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига давлат томонидан шунчаки моддий ёрдам курсатишгина эмас, балки жамият аъзоларининг аксарият қисмини эхтиёж ва манфаатларини қондириш, рўёбга чикаришда аввало, уларнинг ўз ташаббуси, интилиши ва масъулиятини кучайтириш асосидаги ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш вақти етди. Айнан шу маънода ижтимоий сохада амал қилиб колаётган устувор тамойиллар, хусусан, қонун ycтуворлигини, ислоҳотларни босқичма-босқич жорий этиш, кучли ижтимоий сиёсат каби тамойиллар ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришда мухим амалиёт аҳамият касб этади.

Хар қандай демократик жамият маълум маънода ижтимоий асосларни бирламчи манба сифатида қабул қилади. Ижтимоий асослари булмаган жамият уз тараққиётида собит була олмайди. Шу маънода, демократик жамият тараққиёти учун кучли ижтимоий химоя ва адолат тамойиллари муҳимдир.

Умумий маънода ижтимоий химоя демократик ҳуқуқий  давлат томонидан фуқаролар, турли жамоаларнинг хуқуқларини таъминлаш билан чекланиб қолмай, улардан амалда фойдаланишни кафолатлаш, амалга ошириш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришни англатади. Яъни, инсонлар давлат учун эмас, давлат халқ учун хизмат килади, бу инсон ва унинг қадр-кимматига хурмат деб баҳоланади.

 

Ижтимоий химоя ғоясининг адолат ва

демократия тамойиллари билан боғлиқлиги

 

«Ижтимоий ҳимоя», «ижтимоий адолат» тушунчаларининг шаклланиб бориши инсониятнинг демократик тафаккури билан боғлиқдир. Хусусан, Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида ифодаланган фозил жамият ғояси бугунги кундаги демократик жамият концепциясига ҳамоҳангдир.

Форобийнинг фозил жамият концепциясига кўра, бахт-саодатга интилувчи жамиятда қонун устувор бўлиб, бутун ижтимоий ҳаёт ана шу устувор тамойил асосида тузилади. Шу маънода, фозил жамиятда, аввало, эркинлик мавжуд булади. Унда адолат, эркинлик ва тенглик тушунчалари кун тартибида булиб, бу меъёрлар фозил жамиятнинг асоси булади. Шy билан бирга, Форобий фикрича, жамият давлат билан кучлидир. У етуклашгани сайин ўз аъзоларини ҳимояга ола боради. Шуни ҳам алохида айтиш керакки, агар ўтмиш мутафаккирлари ижтимоий кафолатланиш учун инсон фаоллиги масаласини илгари сурган бўлсалар, Форобий қарашларида инсонни ижтимоий кафолатлашда жамиятнинг роли алохида уктирила бошланди. Демак, жамият ҳам ҳимоя воситаси булишга масъул, деган ғоя илгари сурилган.

Узбекистонда кучли ижтимоий химоя муаммолари сиёсат даражасига кутарилди. Бунинг учун эса даставвал конунлар тизими яратилди, кескин табакаланишдан холи булган мулкдорлар синфи шакллантирила бошланди, шу асосда иктисодий тараккиёт инсон манфаатларига йуналтирилаяпти. Бир суз билан айтганда, «давлатнинг ижтимоий тизими билан халқ эҳтиёжлари уртасидаги жарлик» бартараф этилди. Шу билан бирга, бугунги кунда мамлакатимизда инсоннинг жамиятдаги урнини англаши, узини-узи тарбиялай олиши ва узини-узи тараккий эттира олишига масъулиятининг кучайиб бориши ижтимоий ҳимоя тизимини амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга кумаклашиши зарур.

Демократик жамиятнинг мохияти шундаки, адолат ва ҳакикат ғояси ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини камраб олади. Жамиятда мулкий жараёнларнинг объек­тив узгариши юз бераётган бир пайтда жамиятнинг кескин табакаланишига, яъни ошиб-тошиб кетган бойлapy камбагал-кашшоқларга булиниб кетишига пул қуйилмайди. Шу маьнода, ижтимоий ҳимоя, муҳофазага мухтожларни давлат химоясига олишдир. Шу билан бирга, ижтимоий химоя инсоннинг жамиятдаги муносиб

урнини  белгиловчи  ва  фаоллигининг  юксалишини таъминловчи асосий курсаткичдан бирига айланади.

XXI аср бошларида демократик тамойилларнинг устувор келиши кузга ташланади. Ижтимоий ҳимоя тизими ҳам хозирги замон давлатчилигининг узига хос демократлашувидаги асосий омиллардан бири булиб хизмат килмокдa. Жамиятнинг кам таъминланган табакаларини ижтимоий химоя қилиш тамойили ҳозирги замон тараққиёт концепциясида янгича йуналишдир. Маълумки, ҳатто бapқapop демократик тараққиётга эришган бугинги Евро­па мамлакатлари хам уз вақтида бундай амалиётни четлаб утган эдилар. Узбекистонда эса ушбу тамойилни амалга ошириш учун ҳукумат дастурлари ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Бу ислохотларни янада кенгайтириш учун зарур эди. Ҳозирда, айтиш мумкинки, Узбекистон ижтимоий сиёсатида ана шу аниқ натижага эришилди. Бу pеал йуналишга эга булган амалий босқичдир. Ижти­моий ислоҳотлар концепцияси жамиятда барқарорлик ва хавфсизлик тизимининг мустахкамланишига қаратилди. Натижада, Узбекистон ижтимоий сиёсатида барқарор узгаришларга эришилди. Жахон экспертларининг хулосаларига кура, айнан ушбу концепция Узбскистоннинг ижтимоий тараққиёт босқичига киришига асос булди. Хусусан, яқинда БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан турли давлатларнинг ижтимоий ривожланиши буйича эълон қилган қиёсий тадқиқот натижалари хам фикримизни тасдиқлайди.

Узбекистонда юритилаётган ижтимоий сиёсатдаги узгариш жамият табақаларининг манфаатларини химоя қилишда амалий аҳамият касб этиши зарур. Айнан ушбу ижтимоий талаб бажарилсагина,  Узбекистонда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асосларидан бири — ижтимоий тотувлик сакланади.

Ижтимоий тотувлик устувор булган жамиятдагина кучли ижтимоий сиёсат юритиш учун имконият яратилади. Аммо ижтимоий тотувлик уз-узидан келиб чиқмайди. Зеро, хар кандай жамиятда турли ижтимоий тафовутларнингбулиши табиий холдир. Мутахассислар фикрича, бу ижтимоий тафовутлар куйидаги гурухлар уртасида маълум маънода ижтимоий фарқларнинг мавжудлигида уз ифодасини топади:

—  бойлар ва камбагаллар орасида:

—  куп миллатли давлатларда ахолининг этник гуруҳлари орасида:

—  ахолининг диний гурухлари орасида;

—  марказ ва минтақалар орасида;

—  эркаклар ва аёллар орасида;

—  турли авлодларга мансуб одамлар орасида.

Бу тафовутлар Узбекистон жамиятида ҳам кузга ташланади. Шу сабабли, имкон кадар айтиб утилгаи тафо­вутлар куринишини камайтириш борасида чора-тадбирлар амалга ошириб борилиши ижтимоий сиёсатнинг мақсадларидан биридир.

 

Узбекистонда ижтимоий  химоя тизимининг хусусиятлари

 

Узбекистонда ислоҳотлар бошланган дастлабки йиллардаёқ, кучли ижтимоий химоя тизимини  яратишдан мақсад,инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан иборат, деб белгиланган эди. Малакат президенти  И.А.Каримов таькидлаганидек: «Узбекистоннинг уз янгиланиш ва тарақкиёт йулига асос булган энг муҳим коидалардан бири бозор иқтисодиётига утишнинг барча босқичларида олдиндан кучли ижтимоий сиёсатни утказишдир»

Албатта, ижтимоий химоя тизимининг ривожи мамлакат иқтисодиётининг ахволига туғридан тугри  борлиқдир. Аввало, нодавлат секторининг муайян даражада тараққий этиши, маҳаллий товар ишлаб чшқарувчилар мавқеининг мусгахкамланиши иқтисодий ривожланши учун таянч ва асосий манба булиб хизмат қилади. Бу эса  уз навбатида, ижтимоий сиёсатнинг реал амалга ошиши учун замин яратади, ижтимоий ҳимоя тизимининг янада такомиллашиб, замон талабига мос булиб боришига олиб келади. Бу хол Узбекистон ижтимоий сиёсатнинг тадрижий шакилланишида мухим аҳамият касб этади. Гап шундаки, ижтимоий  химоянинг давлат сиёсатидаги урни ғоят  муҳимдир. Бунинг бир канча сабаблари бор.

Биринчидан, Узбекистон аграр мамлакат булиб, унинг купгина ҳудудларида ишлаб чиқаришнинг технологиялашуви эндигина оёққа турмоқда;

Иккинчидан, мамлакат аҳалисининг 65 фоизи қишлокда яшайди. Aгap соҳанинг яхши ривожланмаганлиги ахолининг бу қисми орасида ҳимояга муҳтож оилаларнинг кўплигига сабаб булади. Бу эса уз навбатида уларни ижтимоий ҳимоялаш вазифасини қўяди.

Учинчидан, мамлакат ахолиси орасида ёшлар катта салмоққа эга, бу эса ёшларни ижтимоий ҳимоя тизими орқали муҳофаза килишни талаб этади.

Ижтимоий адолатнинг моҳияти хар бир шахс ўз қобилияти ва имкониятларини намоён кила олиши учун тўлиқ имкониятлар яратиш, бунда уларнинг фаровон турмуш кечиришларига эришиш жараёнида тўлиқ намоён булади. Кишиларнинг жамиятдан олаётган улушлари (иш хақи, даромадлари, мукофотлари, унвону мансаблари) уларнинг жамият ривожига қўшаётган хиссаларига (меҳнати, кобилияти, заковати, алохида хизматлари, сармояси ва ҳ.қ) мос келиши шу маънода инсон ривожи имкониятларига боғлиқ.

Албатта. инсон фақат нон билан тирик эмас. Инсон тараққиётини ҳаёт даражасигина эмас, хаёт сифати ҳам белгилайди. Ҳаёт сифати эса инсон яшайдиган, меҳнат қиладиган ва бўш вақтини утказадиган соҳаларда шаклланади. Ижтимоий инфраструктура инсон ҳаётида кучли таъсирга эга. Соғлиқни сақлаш шундай соҳалардан биридир. Мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб Президентимиз ташаббуси билан «Соғлом авлод учун» умум халқ ҳаракати бошланган эдн. Соғлом ва баркамол авлод учун кураш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кутарилди ва узининг натижаларини бера бошлади.

2003 йилда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастирининг бажарилиши, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар моддий техника базасини маблағ билан таъминлаш ва ривожлантириш Дастури доирасида 133,9 млрд. сўм маблар сарфланиб, 5,2 минг ўқувчига мулжалланган 5'нлаб академик лицейлар, ққуичиларга мўлжалланган ётоқхоналар, 86,6 минг уқувчига мулжалланган 114 та касб-ҳунар коллежлари қурилди. Бугунги кунда уларда ёшлар таълим ва тарбия олишмокда.

Инсоннинг жамиятга фойда келтириши куп жиҳатдан унинг хаёти қандай таъминлангаилигига боғлиқ .Даставвал, хар бир оила ўз турар жойига эга булиши керак.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ жойларни газлаштириш каби мураккаб муаммоларнинг ҳал қилиб борилиши ҳам инсонга муносиб хаётни таъминлашга қаратилгандир.

Нархларни эркинлаштириш, савдо тизими ва маиший хизмат соҳасининг бир маромда хусусийлаштириб борилиши хам инсон манфаатларига зид келмайдиган тарзда амалга оширилиши лозим. Истеъмол молларининг кўпини узимизда етиштиришни таъминлаш учун маҳаллий ишбилармонларга ҳар томонлама ёрдам курсатиш, янги иш уринларини ташкил этиш, қишлоқ жойларда савдо шахобчалари ва маиший хизмат муассасаларини куплаб барпо этиш ана шу мақсадларга олиб борадиган йулдир. Узбекистонда хусусийлаштириш жараёнларининг бориши ва хўжалик юритувчи субъектларининг мулкчилик шакллари буйича таркиби, истеъмол молларини ишлаб чиқариш соҳасидаги узгаришлар ана шундай йўналишга эга.

Хозирги замонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг қатор моделлари мавжуд. Улар дан бири Скандинавия мамлакатларида (Финляндия, Швеция)қулланилаётган социал-демократик модел булиб, бундай моделга кўра давлат ижтимоий ҳимоянинг барча масъулиятини уз зиммасига олади.

Неолиберал моделга кура эса (АҚШ) ижтимоий ҳимо­янинг аксарият қисмини тадбиркорлар ва касаба уюшмалари бажарадилар.

Неоконсерватив моделга кўра (Германия) ижтимоий ҳимоя давлат кафолатлари жавобгарлигида хусусий тадбиркорлар ва давлат федерал бюджети асосида олиб борилади.

Узбекистонда ижтимоий таъминот асосан давлат бюджети ҳисобидан ташкил этилган булиб, бу тизим катор ривожланган чет эл давлатларининг ижтимоий тизимидан қолишмайди.

Давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ёрдамдан ташқари республикамизда норасмий ижтимоий ёрдам курсатишнинг анъанавий қадрият турлари хам мавжудки, уларнинг негизини қариндошчилик, қўшничилик, махаллачилик, ёру биродарчилик ёрдамлари, яъни халқимизнинг миллий урф-одатлари ташкил этади. Махаллий идоралар, корхоналар, жамоа ва хужаликлар хамда бошка тадбиркорлик ташкилотларидан фуқаролар қушиб берилаётган кўшимчалар, мухтожлага курсатилаётган оталик ёрдамлари, байрам ва хайит кунлари беморларни зиёрат килиш, турли хайр-эҳсонлар хам миллий урф-одатларимизнииг замонавий куринишларидир.Булардан ташқари, ижтимоий ёрдам курсатишда нодавлат жамоат бирлашмалари ва хайрия ташкилотлари ҳам иштирок этмоқда.

Албатта, муаммолар ҳам мавжуд. Жахон тажрибаси билан қиёслаганда, аввало мехнаткашлар манфаатларини ҳимоя қиладиган нодавлат ташкилотлар фаолиятини қайта куриб чиқиш лозим. Хусусан, касаба уюшмалари ривожлаиган мамлакатларда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш учун корхона эгаларига, иш берувчиларга доимо таъсир утказиб келадилар. Бизда эса ҳали бундай тажриба мавжуд эмас. Биринчи навбатда жамоат ташкилотлари, хусусан касаба уюшмалари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларни меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя килувчи кучга айлантириш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмокда.

 

Ўзбекистонда ижтимоий химояни амалга ошириш босқичлари

 

 Кези келганда мамлакатимизнинг ижтимоий химоя тизими ривожини умумий  тарзда  қараб ўтиш ўринлидир. Маълумки, 1991 йилда собиқ тоталитар тузум инқирозга учраган, унинг ўрнида вужудга келган янги мустакил мамлакатлар демократияга асосланган жамият барпо этишда турли йулларни танладилар.

Биринчиси, Европа ва Америка давлатлари тажрибасида синаб кўрилган «фалаж қилиб даволаш» йўли эди. Кўпгина мамлакатлар ушбу «тезкор» йулни танладилар. By мамлакатларда мустаҳкам қонунлар мажмуи ишлаб чиқилмасданоқ, жамиятни кескин тарзда демократлаштиришга ўтилди. Окибатда, бу ўз навбатида кўплаб мураккаб муаммоларни келтириб чикарди.

Иккинчи йул — жамиятни босқичма-босқич ислох қилиб бориш йўли бўлиб, бунда Узбекистон ташаббускор булди. Узбекистонда аввал қонунлар мажмуи яратилди, сунг бозор инфраструктураси тизимини шакллантиришга эътибор қаратилди ва иқтисодиётни ислох қилишга киритилди. Натижада, жамият кескин ижтимоий ларзаларни четлаб ўтди. Бу, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимоя тизимига ҳам тегишли эди. Айтайлик, 1992 йилда мамлакатда ижтимоий-иқтисодий аҳвол танг ҳолатда эди. Шундай шароитда кам таьминланган фуқаролар давлат томонидан ижтимоий муҳоаза қилиниши зарурлиги катьий белгилаб қўйилди. Бу сиёсат давлатнинг ислохотчилик ролига таянган ҳолда амалга оширилди. Шу тариқа бозор иқтисодиёгига ўтишда давлат назоратининг булиши ижобий натижалар берди.

Биринчи босқич. Нархлар ислоҳоти ва нарҳларнинг эркинлаштириш. (1992 йил 10 январдан бошлаб).

Иккинчи босқич. Республиканинг ички истеъмол бозорини химоя қилиш. (1992 — 1994 йиллар).

Уз урнида демократиянинг шарқона шакли хусусида фикр билдирнб ўтиш лозим. Яхши биламизки, Шарқ қадриятлари «инқилобий сакраш»дан кура тадрижийликни устун билади. Шy сабабли, азалдан Шарқ жамиятларида иктисодий-ижтимоий, сиёсий ўпирилишлар нисбатан кам. Узбекистонда жамиятни демократлаштириш жараёни Шарқ ва Гарб демократия тамойиллари узаро уйғунлаштирилган холда амалга оширилиши сабабли хам, тараққиётда босқичма-босқичлик, харакатда эса қонун устуворлиги acocuй хусусият касб этди ва ҳозир хам шундай булиб қолмоыда.

Таи олиш керакки, Узбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини амалга ошириш учун шунчаки кулай шароит йўқ эди. Шунга кўра, 1994 йил 24 августда «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 1994 йил октябрдан аҳолини ижтимоий химоялаш тизими такомиллаштирилди. Негаки, илгари республика бюджети йўли билангина 30 та турли соха ва йўналишлар бўйлаб ижтимоий ҳимоя амалга ошириларди. Бундай ҳолат маблағларнинг сочилиб кетишига олиб келди. Натижада юқоридага Прези­дент Фармонига биноан 1994 йилда ижтимоий ҳимоянинг асоссиз тенгланглаштириш тизимидан аниқ мақсадли ва аҳолининг аниқ табақаларини қамраб оладиган тизимга ўтилди. Бу тизим бугунги кунга қадар узини оқламоқда. Ана шу Фармонга мувофиқ ёшларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ўқув юртлари талабаларининг стипендиялари мунтазам равишда ошириб борилмоқда.  Зеро,  Узбекистон Марказий Осиёдагн аҳоли сони жиҳатидан энг йирик мамлакат бўлиб, саноат ва макроиқтисодиёт тизими бир ёқлама хусусиятга эга эди. Бу мураккаблик жамият тараққиётига уз таъсирини утказмасдан қолмаса-да, маълум маънода ундан четлаб утишга муваффиқ бўлинди. Узбекистондаги ер усти ва ер ости бойликлари, интеллектуал салоҳият бунга имкон берди. Ундан унумли фойдаланилди. Шуниси ҳам эътиборлики, жамиятни демократлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш ўзаро боғлиқ жараён сифатида ривожланди.

Лекин Узбекистонда ижтимоий ўзини ўзи ҳимоялаш ти­зими батамом йўлга тушиб кетган эмас. Боқимандалик кайфиятидан ижтимоий ҳимоя истеъмолчилари хам қутулишлари лозим. Фуқаролар эндиликда ўзини ўзи таъминлаш усулига ўтишлари керак. Узбекистонда хусусий мулкчиликнинг қapop топиши бу сохада қатъий узгаришлар бўлишига олиб келиши зарур. Шуниси ҳам муҳимки, ижтимоий химояни доимий жараён сифатида тушунмаслик лозим. Акс ҳолда боқимандадик кайфияти баттар кучайиши мумкин. Ижтимоий ҳимоя айрим фуқаролар учун имконият, холос. Ҳар қандай шароитда ижтимоий ёрдам жамият аъзолари учун имтиёзга айланмаслиги лозим. Бу ўринда жамиятнинг ўзини -ўзи ижтимоий ҳимоялаш тизимига ўта боришини таъминлаш учун ушбу тадбирларни амалга ошириш лозим:

—   нодавлат, ноҳукумат ташкилотлар, жамғармалар, уюшмалар ва турли шаклдага мулк эгаси бўлган ташкилотларнинг моддий аҳволини яхшилашни қўллаб-кувватлаш;

—  барча турдаги корхоналар муассасалар ва уюшмаларни замон талабига жавоб берадиган ходимлар ва айниқса хуқуқшунос, психолог ва социолог мутахассислар билан таъминлашга алохида эътибор бериш лозим;

—   номи зикр этилган муассасаларнинг хорижий турдош  муассасалар билан ҳамкорлигини йулга қўйишда кўмаклашиш.  Улар ўз йуналишларида зарур тажриба ортиришлари талаб этилади.

—  ижтимоий химоя тизимида иқтисодий муҳофазаланишни аста-секин ижтимоий фондлар зиммасига ўтказа бориш зарур. Бундай ҳолатда одамларни ижтимоий мухофазалашнинг таъсирчан воситаси юзага келади;

—  ижтимоий муҳофазалашда боқимандалик, масъулитсизлик, бефарқлик сингари иллатларга барҳам берувчи таъсирчан восита ва усулларни қидириб топиш ҳамда ҳаётга жорий эта бориш талаб этилади.

Шуни айтиб ўтиш зарурки, ҳар қандай жамият ижти­моий муҳофаза тизимида ўзига хос хусусиятлларга эга булади. Мустиқилликка эришилгандан сўнг орадан ўн уч йил ўтди. Узбекистонда нафақат моддий фаровонлик, жамиятнинг демократлашуви каби муҳим жараёнлар кучли ижтимоий ҳимоя тизими механизми яратилган такдирдагина маьно-мазмунга эга бўлиши мумкин.

 

Узбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимида инсон омили

 

Узбекистонда барпо этилаётган демократик жамиятда асосий бойлик инсон бўлиб қолади. Утказилаётган ислоҳотларнинг мазмуни хам шу билан боғлиқ. Бу хақда Президент И.А.Ка­римов шундай таъкидлайди: «Бизнинг асосий бойлигимиз, ривожланган давлат тузишга олиб борадиган йулдаги асосий таянчимиз инсондир. Юксак малакали ва юксак маънавиятли инсондир». Лекин шуниси хам борки, ислохотлар даврида ижтимоий гурухларнинг хам ўрни муҳим ахамият касб этади. Демократик жамнят куриш шароитида ўрта мулкдорлар қатлами катта салмоққа эга булади. Урга синф демократик жамиятни ривожлантиришда ва унинг ижтимоий-сиёсий баркарорлигини таъминлашда асосий кучга айланади. Зеро давлат бундай шароитда кучли мувоофиқлаштирувчи кучга эга бщлади, щрта синф эса жамият тараққиётини техналогик, техник, илмий ва маънавий таъминловчи омил сифатида намоён булади.

Шуни алохида таъкидлаш ўринлики, Узбекистонда ислохотлар муқаррарлигининг ғоят мухим шарти булмиш аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш узлуксиз устувор йуналиш хисобланади. Бу ҳолат, ўз навбатида, қуйидаги омилларни белгилаб беради:

—  кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати истиқлол ва тараққиёт йўлига ишончни мустаҳкамлайди, бу ишонч эса аниқ моддий замин асоснда хосил булади;

—    кучли ижтимоий химоя сиёсати энг аввало инсон учун муносиб турмуш ва фаолият шароитларини яратади. XXI аср бошида дунё тараққиётида муносиб турмуш даражаси инсон омилининг етук шарти булиб қолаётганлиги эътиборга олинса, мамлакатимизда бу масалани хал этишда ижтимоий химоялашдан унумли фойдаланиш масаласи нечоғли аҳамиятли экани аён бўлади:

—  кучли ижтимоий химоя сиёсати фуқароларнинг ислоҳотларнинг изчил кечишидан манфаатдорлигини ошиб боришни таъминлайди ва бу янгиланиш жараёнининг opқara кайтишига имкон бермайдиган ижтимоий таянч бўлиб хизмат қилади.

Узбекнстонда аҳолининг кам таъминланган табақаларига, болалар, кариялар, ногиронларни, шунингдек со-лиқни  саклаш, таълим, фан, маданият ва санъат соҳаларини қуллаб-кувватлашга қаратилиш кучли ижтимоий химоя сиёсати ўзининг муайян тажрибаларига эга булди. Маънавий, тарихий ва маданий қадриятлар, ахолининг ахлокий холати, ёш авлодни тарбиялаш вазифалари долзарб 6ўлган Узбекистон учун бу ҳолат катта аҳамиятга эга. Бу тажриба фуқароларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, мехнат ресурсларини ижтимоийлаштириш, минтақавий ривожланишни авж олдириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларни барқарорлаштириш имконини беради.

Кучли ижтимоий ҳимоялаш сиёсати жамиятда янгича фикрлаш асосларини яратишга қодирлигидан хам демократик жамият барпо этишга кумаклашади. Зеро, жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорлик юзага келгач, фуқаралар фикрлашга, янги замон тартибларини тузишга иштиёқ билан интиладилар. Чунки фикрловчи одам фуқаролик жамиятига таъсир ўтиазиш қобилиятини мумкин қадар кўпроқ руёбга чиқара олган тақдирдагина, кучли бўла олади.

 

Ижтимоий химоя  тизимининг жаҳон тажрибаси

 

Уз навбатида ижтимо­ий соханинг ақволи тўғрисида умумий жаҳон стандартлари нимадан иборат, деган савол тутилади.

Мутахассислар фикрича, бу сохада ҳам бир неча моделлар амал килади. Уларни умумий тарзда кучли ижтимоий ҳимоя тизимининг айрим элементларини ўзида ифода этувчи скандинавча модел, Бисмарк модели ва Бсвериж моде­ли тариқасида таснифлаш мумкин.

 

Бозор муносабатлари шароитида ижтимоий химоя моделлари

Назаримизда, ушбу моделларнниг ҳар бири ўз ютуқ ва камчачикларига эга. Уларни республикамизда шунчаки татбиқ қилиб булмаслиги аниқ. Узбекистон ижтимоий таъминот соҳасида уз моделига эга ҳамда у ижтимоий кафолат тизимининг узгарувчан хусусиятига мос тарзда такомиллашиб боради.

Утиш даврида ижтимоий муаммоларнинг юки ортади. Йулга тушган карвон каби бу соханинг муаммолари хам борган сари ортиб боради. Шунинг учун мазкур сохада юзага келувчи муаммоларнинг ечимини моделлаштирши катта ахамият касб этади. Бунда энг мухим муаммолар ривожланиши тенденциялари уз вактида аникланиши катта ахамиятга эга. Хусусан, Узбекистоннинг ижтимоий ҳаётида юз бераётган йирик узгаришлар асосидаги муаммоларни хал этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мухим. Мисол тариқасида ён томонда келтирилган жадвалдаги кўринишда бўлиши мумкин.

Узбекштонда хозирги кунда ижтимоий таъминот тизимида бошқарув идоралари ҳисобланган 1 та вазирлик, 12 та вилоят,   Корақалпоғистон Республикаси,  Тошкент шаҳри ҳамда 153 та туман на 36 та шахарда ижтимоий таъминот тизимлари  мавжуд.   Шунингдек, ёлгиз ногиронларга ва қарияларга мўлжалланган ўнлаб интернат уйлари, ногиронлик сабаби ва гурухини белгиловчи тиббий-экспсртиза комиссиялари, хусусан, ногиронликни экспертиза қилиш ва ногиронларнинг меҳнат кобилиятини тиклаш бщйича 1 та илмий-тскшириш институти фаолият юритмоыда. Пенсионерларнинг даволаниши ва дам   олишига   мулжалланган   бир қанча   махсус санаториялар ишлаб турибди.

Кам таъминланган хамда куп болали муҳтож оилаларга моддий ёрдам туловларини молиялаштиришнннг асосий манбаи республика ва махаллий бюджет воситалари ҳисобланади.

Маъумки, мустақил тараккиётимизнинг илк давриданоқ инсон — жамият — давлат уртасидаги узаро муносабатнинг оқилона ечимини топиш алоҳида ахамият касб

 

Ижтимоий муаммолар ва уларни хал этиш тадбирлари

этди. Иккинчи жахон урушидан кейин  Европа мамлакатлари, Осиёнинг Япония, Жанубий Корея каби давлатлари айнан шу ғоя асосида тараққиёт йулини белгилаб, тарихан қисқа давр ичида юксак тараққиётга эришган эдилар. Икки асрлик демократик ривожлапти тарихига эга булгаи АКШ ҳам инсон манфаатини тараққиётнинг асоси сифатида қабул қилиган эди. Маълум буладики, Узбекистон демократик тараққиётнинт жахон тажрибасини синчиклаб урганди. Узбекистонда демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш ва унинг таянчи сифатида инсонпарвар тузумни шакллантприш йўлида ислохотларни амалга ошириш инсон — жамият — давлат тизимидек кучли уйғунликни талаб этмокда.

Хуллас, мустаиллик йилларида Узбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимининг ўзига хос тажрибаси ва aнъаналари тўпланган. Бунда инсон — жамият — давлат мунооабатлари, инсон омили юксак мавқеда туради. Шу маънода, Узбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини замон талабларига мос тарзда такомиллаштириш учун барча имкониятлар мавжуд ва улар мамлакатда демократик жамиятни қуришда мухим аҳамиятга эга булмоқда.

 

14-МАВЗУ

 

УЗБЕКИСТОННИНГ ЖАХОН ХАМЖАМИЯТИ  БИЛАН ҲАМКОРЛИГИДА ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАРГА АСОСЛАНИШИ

 

Узбекистоннинг жахон хамжамиятининг тулақонли субъектига

айланиши

Узбекистон давлат мустакиллигига эришганда сунг уз ташқи сиёсати халкаро ҳамжамиятнинг тулақонли субъекти сифатида амалга ошириш учуй реал имкониятларга эга булди. Эндиликда ташқи сиёсат мустакил тарзда амалга оширилмоқда.

Жамият ва давлатлар тарихи шуни курсатадики, бирон-бир мамлакат бошқа давлатлар билан хамкорлик қилмасдан тараққиётга эришган эмас.Шарқ ва Fapб мамлакатларини бир-бирига боғлаган Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган Узбекистон бир неча асрлардан буён динлар, миллатлар ва маданиятларнинг туташув нуқтаси булиб келмоқда.

Айниқса, Амир Темур ҳукмронлиги, Темурийлар даврида дунёдаги йирик давлатлар Самарканд билан ўз алоқаларини ўрнатганлар. Амир Темурнинг Франция, Англия. Испания кироллари, ўнлаб қўшни давлатларнинг ҳукмдорлари билан ёзишмалари ўша даврдаги жушқин сиёсий маданий ва тижорий алоқалардан гувоҳлик беради.

Чор Россияси 6осқинидан сунг 130 йилдан ортиқ давом этган мустамлака даври мамлакатимизнинг ташқи алоқаларини узиб қўйди. Хориж билан барча муносабатлар истилочиларнинг назорати ва рухсати билан амалга оширилар эди. Бир пайтлар дунёга донг таратган ўлкамиз чекка бир вилоят даражасига тушириб қўйилди. Советлар даврида эса четга чикарилган бир-икки дипломат ҳамда вазифаси олий рутбали хорижликларни меҳмон қилишдан иборат булган Ташки ишлар вазирлигидан ҳеч нарса йўқ эди.

Истиклолнинг дастлабки йиллариданоқ бевосита мамлакатимиз президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ташқи сиёсатнинг устивор йўналишлари ва асосий тамойиллари белгиланди ҳамда оғишмай амалга оширила бошланди.

Узбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

—  мафкуравий қарашлардан қатъий назар, ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;

—  давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахлсизлигини қилиш;

—  низоларни тинч йул билан хал этиш;

куч ишлатмаслик ва куч билан тақдид қилмаслик;

—  инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини хурматлаш;

— ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган коидалари ва нормаларининг устуворлиги;

—  тажовузкор xapбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслшқ:

— давлатлараро алоқаларда тенг хуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик устунлиги;

—  ташқи алоқаларни хам икки томонлама, ҳам кўп томонлама  келишувлар асосида ривожлантириш,  бир давлат билан яқинлашиш хисобига бошқасидан узоқлашмаслк ва бошқалар.

Бу тамойилларга давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслпк, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошка давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асос қилиб олинади.

Давлатимиз рақбари Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Иккинчи чақириқ биринчи сессиясидаги маърузасида бошка сохалар қатори ташқи сиёсат борасидаги навбатдаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди. Жахондаги барча мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни йулга қуйиш, етакчи халқаро иктисодий, молиявий ҳамда инcoнпарварлик ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш бундан кейин хам устувор йуналиш булиб қолиши таъкидланди.                                                                         

Бугунги кунда Узбекистон тараққиётининг конституциявий замини яратниин. Шунга мос равишда инсон ҳуқуқлари хам тикланмокда. Халқимизнинг маънавий салохияти ,унга  хизмат қиладиган табиий ва техникавий захиралар, мустаҳкамланаётган xaлқарo муносабатлар демократик  ривожланиш ва инсон ҳуқуқларига  риоя килиш учун барча шароитларнинг босқичма-босқич яратилишига кафолат беради.

Узбекистон Конституцияси «Узбекистон Реепублпкаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган конституциявий анъаналарни давом эттиради. Мазкур анъамаларга кўра халкаро хукуқ давлатимиз қурилишининг мухим манбаи булиб, Узбекистан ўзининг халкаро хукук нормаларига содиқлигини конституциявий даражада мустаҳкамлаб, намойиш этмокда.

Бу эса ёш мустақил давлатимизнинг энг нуфузли хал­каро ташкилотларга қабул қилинишига имкон берди. Республикамизнинг мустақил давлат сифатида бошқа давлатлар томонидан дипломатик тан олинишига, халқаро иқтисодий муносабатларга киришишига йул очди.

БМТ устави, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжахон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари хақидаги бошқа халқаро пактлар, Хельсинки битимлари, Париж ва Мад­рид хартиялари коидалари Конституциямиздаги халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига асос булди. Бундай конституциявий ёндашув айниқса Конституциянинг муқаддимасида, 4-бобида, иккинчи булимда 22, 23 ва 26-бобда яққол кузга ташланади. Бу бобларнинг тегишли равишда, «Ташқи сиёсат», «Иhcoh ва фуқароларнинг асосий хуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари», «Узбекистон Республикасининг суд хокимияти», «Сайлов тизими», «Мудофаа ва хавфсизлик» деб номланиши ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

XX асрнинг сўнги ўн йиллиги ижтимоий дунёқарш ва жахон ҳамжамиятининг жўғрофий-сиёсий тузилишида туб ўзгаришлар даври бўлибтарихга кирди. Жаҳон ҳамжамияти янги даврга қaдaм қўйди. Бу давр узининг икки жиҳати билан ажралиб туради. Биринчидан, бу давлатлар, халқлар ўртасидаги  яқинлашув жараёнлари ва ҳар томонлама ҳамкорликнинг кучайиши , яхлит булган сиёсий, иқтисодий хамда ҳуқуқий маконларнинг вужудга келиши , ҳозирги замон xaлқаpo ҳуқуқ нормаларининг яратилишидир. Иккиичидан, социалистик  лагернинг емирилиши. тоталитар тузҳгдаш давйатларнннг тугатилишп. улар урннда мустақил давлатларнинг пайдо бўлишидир. Эндиликда «совуқ урушга» барҳам берилди, «капиталистик» ва «социалистик» деган тушунчалар ўртасидага фарқ амалда йўқ булиб бораяпти. Мафкуравий ақидалардан холи булган янги, эркин тафаккурни шакллантириш зарурати пайдо булди.

Президентимиз «Узбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёти йўли» китобида Узбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг концепцияси тўғрисида, ташқи сиёсий йул, бу йулнинг ҳуқуқий негизи ва уни амалга ошириш воситалари ҳақида тўхталиб ўтган. Узбекистон ташқи сиёсатининг стратегик йўли, асосий қоидалари ва мақсадлари, унинг устувор ҳамда минтақавий йуналишлари, хусусиятлари негизида республиканинг миллий манфаатлари ўз ифодасини топгaн.Ҳap қандай сиёсат ақл-идрок билан иш тутишни тақозо этади. Ривожланаётган, тез тараққий этиш учун кучли илмий, саноат куч-кувватига эга булган мамлакатнинг ташқи сиёсати эҳтирослардан холи булиши лозим. Республикамиз ана шундай давлатлар сирасига киради. Янги халқаро иктисодий тартиб учун ҳаракат қилиш қоидалари Узбекистон учун хам диққатга молик масаладир. Бу хом ашё ва саноат махсулотлари нарх-нашқларининг адолатли булган нисбати, ривожланаётган давлатларнинг фан, техника ютукларидан бахраманд булиш имконияти ва ҳоказолардир.

Ташки сиёсат фаолият учун хуқуқий негиз яратиш биринчи галдаги вазифа хисобланади. Ушбу максадларга эриш учун куйидагилар амалга оширилди:            

—  халқаро муносабатларни ўрнатиш тартибини белгиловчи янги хужжатлар ишлаб чиқилди;

— собиқ Иттифоқ иштирокчи булган халкаро хуқукий хужжатлар мажмуаси республика манфаати нуқтаи назаридан қайта кўриб чикқилди;

—  Узбекистоннинг миллий маифаатларига мос тушадиган ҳужжатлар ратификация қилинди;

Мамлакат халқаро фаолиятини мувофиқлаштириб турадиган қонунларни ишлаб чикиш ва қабул қилиш, «Қабул қилинган халқаро шартномалар тўғрисида» ги Қонун , «Консуллик устави» шулар жумласидандир. Улардан ташқари божхона хизматининг ҳукукий асосларини яратувчи қонунлар, Хаво кодекси ҳам қабул килинди. Юртбошимиз И.А.Каримовнинг «Узбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» китобининг ташқи сиёсатга бағишланган бобида ушбу фаолият йўналишлари аниқ-равшан ифодалаб берилган. Жумладан, китобда миллий манфаатлар Ўзбекистон  ташқи сиёсатининг устувор мақсади эканлиги қатъий баён этилган.

Манфаат бу зарурий эхтиёждир. Эхтиёжлар эса биринчи галда Узбекистан учун тараққиётнинг муайян жуғрофий ва табиий, иқлимий демографик холатимиз, халқимизнинг кўпмиллати таркиби , унинг тарихий ва маданий мероси, маънавият омили, ишлаб чикариш кучлари тараккиётннинг даражаси , хом aшё ва замонавий технология билан таъминланганлиги давлатнинг халкаро муносабатлардаги ўрин ва хоказолардир. Бу омиллар Ўзбекистоннинг эҳтиёжларини белгилайди.  Эхтиёжлар

эса манфаатларда ўз ифодасини топади. Давлат манфаатлари унинг ташқи сиёсий фаолиятини белгилайди. Шу жихатдан , Узбекистоннинг ташқи сиёсий манфаатлари халқapo алоқаларни ривожлантираётган, унинг тузилмалари ва фаолиятини белгилаб бераётган кучдир.

Барча давлат ва халкаро ташкилотлар билан алоқа қилишда давлатимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиқилади. Табийки, бунда шерикларимиз манфаатлари, улар ташки сиёсатининг устувор йўналишлари ҳисобга олиниши зарур. Зеро, бусиз ташқи сиёсатни тасаввур этиб бўлмайди.

Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва давлатлараро уюшмалар фаолиятидаги иштироки республика ташқи сисёатининг мухим йуналишларидан биридир. Ушбу ташкилотлар жаҳон ҳамжамиятига кириш, хужалик алоқаларини  ўрганиш, экология, табиий муаммоларни ҳал этиш, илмий-техникавий хамкорликни ривожлантиришда катта ёрдам бермоқдалар.

Бугунги кунда уз мустақил ташки сиёсатини конституциявий коидаларга таяниб юритаётган Узбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тула ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташки сиёсати давлатларнинг суверен тенглигию куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қимаслик, низоларни тинч йул билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби халқapo ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошка коидалари ва нормаларига асосланади.

Узбекистон бутун дунё кўз ўнгида ташки сиёсий ва маданий алокаларининг бой тарихига эга бўлган , мустақил равишда замонавий дипломатик алоқаларни амалга ошираётган тинчликсевар ҳуқуқий давлат сифатида намоён бўлмоқда. Халкаро хуқуқ жихатидан Узбекистон учун асрлар oшa буюк булиб келган давлатлар ҳам, давлатчилик тарихи бизникига ухшаш ёш мамлакатлар хам баб-баравардир.

Узбекистон тараққиётнинг конституциявий асоси сифатида инсон ҳуқуқлари тикланмокда. Халқимизнинг маънавий имконияти, унинг катта табиий на техник захиралари, мустаҳкамланиб бораётган халқаро алоқалари демократик тарақкиёт ва инсои ҳуқуқларига риоя этилиши учун зарур булган барча шарт-шароитлар мавжудлигига ишонч туғдиради. Натижада мамлакатимиз амалда ялписига дипломатик тан олинишига ва халқаро иқтисодий алоқаларга тортилишига йўл очиб берилди.

 

Жақон ҳамжамиятидаги демократик ўзгаришлар

 

 XX асрнинг охирида дунёнинг сиёсий макони сифат  жиҳатидан  ўзгарди.

Совет Иттифоқи халклари ҳамда собиқ «coциалис­тик ҳамдўстлик»даги бошқа давлатлар бир партиявийлик тизими ва марказдан туриб режалаштириш иктисодиётидан воз кечишди. Оқибатда дунёда антогонистик ижтимоий-сиёсий тузумларнинг глобал қарама-қаршилиги барҳам топди ва дунё сиёсатида демократик жамиятлар салохияти анча ошди. Евросиё ҳудудида, жумладан, Марказий ва Шарқий Европа давлатлари, шунингдек, собиқ Совет Иттифоқи давлатларининг розилиги opқaли ижтимоий-сиёсий тузумнинг демократик шаклига ўтилди. Агар бундай давлатларда, энг аввало, Россияда амалга оширилаётган ислохотлар жараёни муваффақиятли якунланса Европа, Шимолпй Америка. Евросиёда бир-бирига яқин ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тамойиллар асосида яшовчи, бир-бирга ўхшаш қадриятларга эътиқод килувчи, шу жумладан, глобал дунё сиёсати жараёнларига бир хилда ёндашувчи халқлар ҳамжамияти шаклланади.

«Биринчи» ва «иккинчи» дунёлар уртасидаги қарама-қаршиликка бархам берилгандан сунг авторитар тузумлар Африка, Лотин Америкаси, Осиёдаги ўз тарафдорини қўллаб-қувватлашдан тухтадилар. Негаки, бу давлатлар мафкуравий иттифоқдош сифатида ўз қийматларини йуқотишди ва натижада моддий ҳамда сиёсий ёрдамдан махрум бўлишди. Оқибатда Сомали, Либерия, Афгонистонда бўлиниш вужудга келди ва фуқаролар уруши бошланиб кетди. Бошқа давлатларнинг кўпчилиги эса, масалан, Эфиопия, Никарагуа, Жазоир авторитаризмдан воз кеча бошлашди.

«Coвyқ уруш» билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган барча қитъаларда кечган кенг миқёсли демократиялаштириш жараёни 80-йилларнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Бразилия, Аргентина. Чили бошкарувнинг ҳарбий-авторитар шаклидан фуқаролик-парламентар шаклларига ўтишди. Бундай тенденция Марказий Америкада сал кечроқ тарқалди. Ушбу жараённинг эътиборли натижаларидан бири шуки, 1994 йил 14 декабрда Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатлари бошлиқларининг учрашувида қатнашган 34 та давлат раҳбари ўз давлатларининг демократик йул билан сайланган лидерлари эдилар. Шунга ўхшаш демократлаштириш жараёнлари Фи­липпин, Тайвань, Жанубий Корея, Таиландда кузатилди. 1998 йилда Покистонда ҳарбий тузум ўрнига сайланган ҳукумат келди.   Жанубий Африка Республикасининг апартеид сиёсатидан воз кечиши демократияга қараб йўл олинганлигини кўрсатди. Африканинг бошка жойларида авторитаризм жараёни анчагина секин кечди. Бироқ ииқирозга учраши, Гана, Бенин, Кения, Зимбабведа демократик ислохотларнинг маълум даражада олдинга силжиши демократиялашув тўлкини бу қитъага ҳам таъсир қилмасдан ўтмаганини курсатади.

Айтиб ўтиш лозимки, демократия етукликнинг бир неча даражасига эга. Бу француз ҳамда америка инқилоби даврларидан бошлаб, бугунги кунгача демократик жамиятларнинг ривожланишида яққол намоён булди. Қатор Африка мамлакатларида ёки собиқ Иттифок ўрнида пайдо булган янги мустакил давлатларнинг айримларида мунтазам, кўппартиявийлик сайловлари кўринишига эга булган демократиянинг илк шакллари, айтайлик, Ғарбий Европа типидаги етук демократия шаклларидан анчагинафарқ қилади. Агар Линкольннинг демократияга берган «халқ сайлаган ва халқ  манфаатларига мувофик амалга ошириладиган халқ бошқаруви» таърифидан келиб чиқадиган бўлсак, энг илғор демократиялар ҳам мукаммал эмасдир.

Албатта, кўп нарса «демократия» ва «уруш» тушунчаларининг қандай таърифланишига боғлиқ. Давлат, қачонки унинг ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимиятлари сайловлар йўли билан шакллантирилган булса, демократик хисобланади. Бу дегани, ана шундай сайловларда энг камида мустақил иккита партия иштирок этса, катта ёшдаги ахолининг камида ярми овоз бериш ҳуқуқига эга бўлса ва хокимятнинг бир партиядан иккинчисига ўтиши камида бир марта тинч конституцион йул билан амалга оширилган булса...

Жахон тарихининг тадқиқ этилиши шуни кўрсатмоқдаки. демократиялар авторитар тузумлар билан уруш олиб борадилар ва жуда куп бошқа демократик давлатлар билан зиддиятларга борсалар хам, хеч качон бу нарса урушгача етиб бормаган. Вестфаль тизими мавжуд давр мобайнида демократик давлатлар ўртасидаги муносабатлар тор доирада булганлиги ва уларнинг ҳамжиҳат бўлишларига авторитар давлатлар таъсир этганлигини кўрсатувчи танқидчиларда бунга маълум бир асос бор эканлигини тан олиш зарур. Авторитар давлатлар томонидан тахдиднинг йўқолиши ёки камайиши билан демократик давлатлар бир-бирлари билан муносабатда ўзларини қандай тутишлари хам номаълум.

Aгар XXI асрда ҳам демократик давлатларнинг ўзаро тинч муносабатларидаги қонуният бузилмаса, унда ҳозир дунёда рўй бераётган демократиянинг кенгайиши дунё глобал зонасининг ҳам кенгайишини англатади. Эҳтимол, янги шаклланаётган халқаро муносабатлар тизимининг Вестфаль тизимидан биринчи ва асосий фарқи айнан мана шундадир.

Глобал микёсда демократия ва авторитаризм уртасидаги нисбатнинг узгариши америкалик тадқиқотчи Ф.Фукуяманинг демократия галабасини овоза қилишига ҳамда шу маънода тарихий формациялар ўртасидаги кураш сифатиди «тарихнинг якунланганлиги »тўғрисида эълон қилишига асос бўлиб хизмат қилди. Бироқ демократиянинг кенг микёсда ёйилиб бораётгани унинг тўлик ғалабаси дегани эмас. Коммунизм ғояси бироз узгартирилган кўринишда бўлса-да, Хитой, Вьетнам, Шимолий Корея, Лаос, Кубада сақланиб қолинди, унинг изларини Собиқ Иттифоқнинг айрим давлатларида, Сербияда сезиш мумкин.

Шимолий Кореядан ташқари бошқа барча социалис­тик мамлакатларда бозор иқтисодиёти элементлари пайдо бўлмоқда, улар у ёки бу маънода жаҳон иқтисодий тизимига жалб этилмокда. Сақланиб қолган айрим коммунистик давлатларнинг бошқа мамлакатлар билан муносабатлари «синфий кураш» тамойилидан кўра, «бирга тинч яшаш» тамойилига асосланади. Қисман амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва халқаро иқтисодий алоқалар учун очиқ бўлишлик сиёсий эркинликларни кенгайтиришни талаб этувчи ижтимоий кучларни юзага чиқаради. Бироқ бирпартиявийлик тизими тескари томонга қараб иш олиб бормоқда. Натижада, либерализмдан авторитаризмга, авторитаризмдан либерализмга қараб ҳаракат қилувчи «арғимчоқ» эффектини кузатиш мумкин.

XX аср тажрибаси крсатмоқдаки, коммунистик тизим муқаррар равишда шундай ташқи сиёсатли ишлаб чиқардики, у демократик жамиятлар сиёсатига зид бўлди.

Бундай зиддиятнинг мавжудлиги улар ўртасидаги ҳарбил можарони келтириб чиқариши мумкинлиги ва улар уртасида муносабатлар була олмаслиги хусусидаги фикрлар асослангандир.

Ҳозирги кунда дунёда авторитар тузумдаги бир қанча давлатлар мавжуд. Авторитар тузумда булган давлатлар орасида алоҳида ўринни экстремистик мазмундаги «исломий» мамлакатлар — Эрон, Судан, Афғонистон эгаллайди. «Ислом фундаментализми» номи билан аталувчи ислом экстремизми xaлқаpo сиёсий ҳаракати дунё сиёса­тига бу давлатлар ўз  таъсирини ўтказиши учун имкон бермоқда.

Ғарб демократиясини инкор этувчи ҳамда зўравонликка йўл қўювчи ушбу мафкуравий оқим сўнги йилларда Яқин Шарқнинг кўпгина мамлакатлари аҳолиси ва мусулмон ахолиси юкори булган бошка давлатларда кенг тарқалган.

Демократик давлатлар билан ҳамкорлик килишга интилаётган коммунистик тузумдаги давлатлардан фарқли ўлароқ, ислом сиёсий экстремизми динамик ва Саудия Арабистони, Форc кўрфази мамлакатлари, Покистон, Туркия, Марказий Осиё давлатлари барқарорлигига катта хавф туғдирмоқда.

Авторитар давлатларнинг сақлаб қолиниши ёки улар сонинин ортиши,эхтимол, улар ўртасидаги, шунингдек, демократик дунё билан ўрталарида xaбий тўқнашувларга олиб келиши мумкин. Албатта, xaлқaрo муносабатларнинг келгусидаги ривожини тадқиқ этишда демок­ратия ўртасидаги муносабатлар қонуниятларини, демократиянинг авторитар тузумларга таъсирини яхшилаб таҳлил этиш лозим булади.

 

Узбекистон Республикасининг дипломатик алоқаларида

демократик тамойиллар

 

Халқаро муносабатларни ривожлантиришда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган демократик қадриятлар, халқаро ҳуқуқ  асосида ўз ташқи сиёсатини юритиш, муносабатларда куч ишлатмасдан музокаралар ёрдамида муаммоларни ҳал этиш, бошка давлатларнинг ички ишларига аралмашмаслик ва давлатларнинг суверенитети худудий яхлитлигини хурмат қилиш мухим ахамиятга эгадир.  Узбекистан уз дипломатиясини юқоридаги қадриятлар асосида олиб бормокда.

Иктисодий пслохотларни амалга оширишда Узбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлашда.Халқаро валюта жамғармаси, Жахон банки, Халкаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тарақкиёт банки каби халқаро молиявий, иктисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик ижобий самара бермокда. Узбекистан халқ хўжалигидаги аниқ лойиҳаларга сарфланаётган хорижий сармоялар миқдори йилдан-йилга ортиб бораяпти. Кейинга йилларда қад кўтараётган замонавий иншоотлар ва йирик корхоналар бунга мисол бўла олади.

Узбекистонда инвестицион муҳитни шакллантириш, экспортга йуналтирилган иктисодиёт вужудга келтириш бўйича алоқалар ривожланиб бормоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш жараёни изчиллик билан давом эттирилмоқда. Айни пайтда, мамлакатни жахон билан боғловчи коммуникацион тизимларни ривожлантиришга катта аҳамият берилаяпти. Чет эллардаги таниқли иқтисодчилар, хорижий компаниялар ваколатхоналари рахбарлари ва мутахассислари, ёзувчилар ва журналистлар бу тадбирлар туфайли Узбекистон яқин келажакда минтақадаги энг илғор давлатлардан бирига айланишини башорат килмоқдалар.       

Узбекистон бир қатор халқаро ташкилотлар — Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЭКО) билан тенг ҳуқуқли аъзо сифатида, Европа Иттифоқи, НАТО билан эса махсус битимлар асосида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, НАТО билан «Тинчлик йулида ҳамкорлик» дастури доирасидаги алоқаларимиз минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.АҚШ ва бошка етакчи давлатлар аскарлари билан биргаликда ҳар йили ўтказилаётган xapбий машқлар қуролли кучларимиз учун ўзига хос махорат мактабини ўтаяпти.

Европада хавфзсизлик ва хамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ва хукумат бошлиқларининг Истамбул шахрда булиб ўтган учрашуви давримизнинг энг мухим анжуманларидан бири булди. Республикамиз Президентининг мазкур анжумандаги нутқи аниқ таклифлари ва мулоҳазалари билан йиғилганлар эътиборини қозонди. Айникса, терроризмга қарши кураш бўйича халқаро марказ ташкил этиш борасидаги таклиф кўплаб давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Мустақил Дав­латлар Ҳамдўстлиги доирасида ана шундай марказнинг таъсис этилишига хам Узбекистон раҳбариятининг таклифи сабаб булди.

Узбекистон ўзининг ташки алоқаларини хам кўп томонлама, хам икки томонлама асосда ташкил этиш тарафдоридир. Бугунги кунда Ер юзининг турли чеккаларида ишончли ва манфаатдор шерикларимиз бор. Уларнинг доираси мунтазам кенгайиб бормоқда. Шу ўринда Америка қўшма Штатлари билан муносабатларимизни тилга олишимиз мумкин. Бу муносабатлар иккала давлатлар учун хам муҳим бўлган йўналишларда изчиллик билан ривожланиб бормокда. Узбекистон расмий хайьатннннг 2002 йилда АҚШ га ташрифи, стратегик хамкорликни вужудга келиши ва имзоланган ҳужжатлар, бир қатор халқаро анжуманларда икки давлат рахбарининг узаро мулоқотлари, самимий ёзишмалар ўзаро алоқалар даражасидан далолат беради. Дунёнинг етакчи давлати жуда катта сиёсий иктисодий, ҳарбий-техинкавий, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган АҚШ билан ҳар томонлама   муносабатларни   ривожлантириш   ва чукурлаштириш мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга эга.

Европа иттифоқи билан 1996 йилда имзоланган шериклик ва хамкорлик ҳақидаги шартнома 1999 йилнинг 1 июлида кучга кирди. Мамлакатимизнинг Европа давлатлари билан  кенг миқёсли алоқалари учун кулай имконият вужудга келди. Табиийки, Германия, Франция, Буюк Британия каби илғор давлатларнинг демократик жамият  қуриш   борасидаги  тажрибалари,   ишлаб чиқаришдаги  илғор технологияларн биз учун мухим ахамиятга   эга.

Кейинги йилларда Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё малакатлари — Япония, Корея Республикаси, Хитой ва бошқа давлатлар билан алоқаларимиз кенгайди. Узаро манфаатли ҳамкорлигимпз самараларини бирга курилаётган корхоналарда, қат кўтараётган иншоотларда, бозорларимиздаги хилма-хил махсулотларда кўриш мумкин.

Албатта, Мустақил Давлатлар Хамдўстлигига аъзо мамлакатлар, шу жумладан, Марказий Осиё республикалари билан хамкорлик ташки сиёсатимизнинг устувор йуналишларидан бири булиб қолмоқда. Бунга сабаб, Ҳамдустлик мамлакатларининг ҳудудий яқинлиги ва иктисодий жихатдан боғланганлигигина эмас, балки чуқур тарихий илдизлар, маданий ва маънавий алоқалар, катта тарихий давр мобайнида халқларимизнинг муштарак тақдирга эга бўлганлигидир.

Россия Федерацияси билан мустақиллик йилларида шаклланган ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яхши самара бераётганли алохида таъкидлаш зарур.Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган 1992 йилдан буён сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда жами 150 дан ортиқ хужжат имзоланган. 1998 йил май ойида И.Каримовнинг Россияга ва ўша йилнинг октябрида Б.Ельциннинг мамлакатимизга расмий ташрифлари ,caфаp давомида қабул қфилинган ҳужжатлар aйниқca, 1998-2007 йилларга мулжалланган иқтисодий хамкорлик тўғрисидаги шартнома узаро алоқаларни мустахкамлашда мухим аҳамиятга эга булди. В. Путин президент сифатида илк сафарни Узбекистондан бошлаганлиги ҳам Россия раҳбарияти мамлакатимизни ўзининг стратегик шерикларидан бири, Марказий Осиёдаги етакчи давлат деб билишидан далолат беради.

Узбекистан, Қозоқистон , Қиргизистон ўртасида ягона иқтисодий макон ташкил этиш ҳакида имзоланган шартнома Марказий Осиё интеграцияси пулидаги илк қадам бўлган эди. 1998 йили бу шартномага Тожикистон хам қўшилди. Ҳозиргача узаро хамкорлик хакида 150 дан ортиқ хужжат имзоланди. Эндиликда Давлатлараро кенгаш ишлаб турибди, Ҳамдустлик дастурларини руёбга чикариш буйича ижроия қўмита, Марказий Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банки ташкил этилган. Мазкур ин­теграция халқимизнинг манфаатларига тўла мос келади, минтақамизда барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 2000 йил 20-21 апрель кунлари Узбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг Тошкентда булиб ўтган учрашуви чоғида имзоланган терроризмга, сиёсий ва диний экстремизмга, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш юзасидан биргаликдаги ҳаракатлар тўғрисидаги шартнома бунга мисол бўла олади. 

 

Узбекистоннинг жахон  хамжамиятида эришган  ютуқлари

 

Бугун кунда Узбекистонда демократик жараёнларни шунчаки эътироф этиш эмас, балки yни хар томонлама ривожлантиришга эътибор берилмокда. Чунки демократик кадриятларнинг ривожланиши давлатнинг, халқнинг тараққиётига олиб келади. Демократик кадриятларни ҳимоялаш эса мухим аҳамиятга эга. Шунинг учун Узбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири — минтақавий хафвсизлик ва барқарорликни таъминлаш, xaлқлap тинчлигига рахна солувчи терроризмнинг ҳар кандай кўринишига қарши қатъий кураш олиб боришдан иборат. Давлатимиз ана шу мақсад йўлида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти,  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, бир катор давлатлараро ва ноҳкумат халқаро ташкилотлар билан кенг қамровли алоқаларни изчил ривожлантириб бормокда, айни вақтда бу ташкилотлар ишида фаол иштирок этмоқда. Жахон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг минтақа хавфсизлигини таъ­минлаш. низоларни сиёсий чоралар билан бартараф этиш, Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан холи ҳудуд деб эьлон қилиш, наркобизнесга қарши курашда саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш борасидаги конструк­тив ташаббусларини қуллаб-қувватламоқда,

Узбекистон пойтахти Тошкент бугунга кунда нуфузли халкаро ташкилотлар иштирокида кечадиган муҳим халқаро , анжуманлар марказига айланди. Мазкур анжуманлрда кабул килинган хужжатларнинг аҳамияти ва долзарблиги жахон ҳамжалияти, жумладан, БМТ Хажр-сизлик Кенгаши томонидан эътироф этилаётганлиги Узбекистоннинг халқаро сиёсатдаги нуфузи ортиб бораётганлигидан далолатдир.

Узбекистан Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассомблеясининг 48-сессиясида сузлаган нутқида Марказий Осиёнинг ядросиз зона, деб эълон қилиш ташаббусини илгари сурди. «Хозирги замон вокелиги шундайки, бир мамлакатнинг хавфсизлиги бошқа давлат хисобидан таъминланиши мумкин эмас, — деди Юртбошимиз ўз нутқида, — минтака хавфсизлигини бутун жаҳон хавфсизлиги муаммоларидан ажратган холда куриб булмайди. Шунга асосланиб, Узбекистон ядро куролининг батамом тугатилиши учун, ядро қуролини таққатмаслик тўғрисидаги шартноманинг самарали харакат килиши ва унинг ҳеч бир муддатсиз узайтирилиши учун харакат қилади... Узбекистон Марказий Осиё минтақасининг ядросиз зона, деб эълон қилинишининг қатъий тарафдоридир».

Мазкур ташаббус Президентимизнинг 1996 йил декабрда бўлиб ўтган ЕХҲТ Лиссабон учрашувида сузла­ган нутқида яна бир бор йиғилганлар эътиборига хавола этилди. Анжуман қатнашчилари Марказий Осиёни ядросиз зона, деб эълон килиш ҳақидаги фикрини катта қониқиш билан кутиб олдилар.

1997 йил апрель ойида Женева шахрида Марказий Осиёдаги беш давлат экспертлари минтақавий гуруҳининг биринчи йиғилиши булиб ўтди. Ўша йили июнь ойи­да Узбекистон ҳайъати биринчи бор атом энергияси бўйича халкаро агентлик (МАГАТЭ) бошқарувчилари кенгашининг Вена шаҳрида бўлиб ўттан навбатдаги сессиясида иштирок этди. Узбекистон хайъати раҳбарининг расмий баёнотида Узбекистон Республикаси ва минтақадаги бошқa давлатларнинг ядросиз зона ташкил этиш борасидаги қарашлари баён этилди.

1997 йил 14-16 сентябрь кунлари Тошкентда «Марказий Осиё — ядро куролидан холи зона» мавзуида халқаро конференция булиб утди.Унда 56 мамлакатдан ва 16 халқаро ташкилотдан 200 дан ортиқ киши иштирок этди. Ислом Каримовнинг мазкур аижумандаги нутқида баён этилган ядровий хавфсизликни таъминлаш чоралари ҳақидаги фикрлари анжуман катнашчилари томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Хўш, «ядросиз зона»нинг кандай мезонлари бор? Халқаро амалиётда бундай худудларни белгилашнинг ягона мезони йўқ. Чунки ҳар бир минтақа ўз хусусияти ва аҳамиятига эга. Аммо тадқиқотчилар ядросиз зона тушунчасини шундай изохлайдилар: «Ядросиз зона курол-яроғларни чеклаш, ядровий низо чиқиши хавфини камайтириш, мазкур зонага кирадиган мамлакатлар хавфсизлигини мустахкамлаш ва 1968 йилда имзоланган ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартноманннг ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашиш воситасидир. Халкаро шартнома асосида ядро қуролини синаш, ишлаб чикариш ва жойлаштирши тақиқлаиган, шунингдек, унинг худудида ва унга карши ядро куролини қўллаш тақиқланган зона  ядросиз зона хисобланади».

Ҳозирги пайтда тўртта ядросиз зона мавжуд — Антарк­тида (шартнома 1961 йил 23 июнда кучга кирган), Логин Америкаси (шартнома 1969 йил 25 апрелда кучга кирган), Тинч Океанининг жанубий қисми (шартнома 1986 йил 11 декабрда кучга кирган), Африка қитъаси. Барча зоналар хақидаги шартномалар Узбекистон Республикаси томонидан эьтироф этилган.

Шимолий Европада, Марказий ва Жанубий Осиёда,  Яқин Шарқда ядросиз зоналар барпо этиш ғоялари мавжуд. Бундан мақсад, ядро куроли мавжуд бўлган худуд­ларни чеклаш, ядро уруши хавфини камайтиришдир.

 Марказий Осиёда ядросиз зона барпо этиш xақидаги Узбекистон ташаббуси БМТ ва жахон жамоатчилиги то­монидан тўла қўллаб-қувватланмоқда. Бу таклиф БМТ Бош Асеамблеясининг сессияларида мухокама қилинди ва махсус резолюция қaбул килинди.

Марказий Осиёда ядро қуролидан холи худуд барпо этиш фақат минтақадагина эмас, балки жахонда ҳам тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида иктисодий, ҳарбиқ қудрат билан биргаликда мамлакатдаги демократик жараёнларнинг характери билан давлатларнинг обрў-эътибори белгиланмоқда. Шу жихатдан олганда, Узбекистонда босқичма-боскич амалга оширилаётган демократик жараенлар жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам урин эгаллашга ва миллий манфаатларимиз асосида ташқи сиёсат юритишга имконият яратмокда.

XX асрнинг охирида инкилоблар юз йиллиги жахон саҳнасида социалистик тузумнинг емирилиши билан якун топди. Собиқ «қизил империя» ҳудудида халқаро муносабатлар ва халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъектлари — янги мустақил давлатлар пайдо булди. Шулар қатори, узоқ давлатчилик тарихига эга Узбекистон Республикаси ҳам уз миллий тараққиёт йулини танлаб олди. Қадимги маданият ўчоқларидан бири бўлган юртимиз яна жахон Ҳамжамияти ва унинг ажралмас қисмига айланди.

Мустаҳкам хавфсизлик, изчил иқтисодий тараққиёт учун қулай шарт-шаронтлар яратиш, аҳоли турмуши даражасини кўтариш, конституцион тузум асосларини мустаҳкамлаш, миллатлар ахиллиги, халклар дустлиги, фуқаролар эркинликларига ҳақ-ҳуқуқларини мухофаза қилиш ташки сиёсатнинг асосий максадларидир. Ана шу максадларни руёбга чикариш, жахон ҳамжамияти билан табиий алокаларни йўлга қуйиш истагида ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолиятнинг миллий механизмлари ташкил қилинди.

1944 йилда ташкил этилган республика Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти тубдан ислох қилинди. 1992 йили Ташқи иқтисодий алокалар вазирлиги, 1991 йили Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ташкил топди. Кадрлар танёрлаш Миллий дастури асосида дипломатия, халқарo ҳуқуқ ва ташқи иктисодий фаолият сохасида малакали кадрлар тайёрлашнинг давлат тизими яратилди. Ташки алоқалар соҳаси учун миллий кадрлар тайёрлаш максадида 1992 йили Узбекистан Республикаси Прсзиденти Фармони билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универстети ташкил килинди. Ташки иқтисодий ва сиёсий фаолиятни тартибга солувчи «Чет эл инвестициялари тўғрисида» Қонун (1998), «Узбекистон ташқи иқтнсодий фаолияти тўғрисида» Қонун (2000), «Узбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида» Конун (1996), «Узбекистон Республикасининг халкаро шартномалари тўғрисида» Қонун (1995), шунингдек, «Консуллик устави», Узбекистон Республикаси Харбий доктрина каби мухим хужжатлар қабул қилинди.

Мана шундай назарий ва амалий кадамлар натижаси ўлароқ бугунги кунда давлатимиз мустақиллигини 170 га яқин мамлакатлар тан олди.  Уларнинг 120 нафари билан    дипломатик    муносабатлар    ўрнатилган. Узбекистонда   43  давлат  ва  20  та йирик  халқаро ташкилот миссиялари аккредитация қилинган. Ўз навбатида, Узбекистон 40 дан ортиқ йирик ташкилотлар ҳамда 500 дан ортиқ халқаро хуқуқ субьектлари билан ҳамкорлик қилмокда. Ўзбекистон фуқаролари томонидан хорижий давлатларда 180 та корхона ва ваколатхоналар фаолият курсатмоқда. Узбекистон 34 та давлат билан «Инвестицияларни ҳимоялаш ва рағбатлантириш тўғрисида» шартнома имзолаган.

Узбекистон кўп томонлама алоқалар билан икки томонлама муносабатларни ҳам ривожлантириб бормоқда. Европа давлатлари ва АҚШ мамлакатимиз ташқи сиёсатида алоҳида ўрин тутади.

1996 йили Флоренцияда Узбекистон Республикаси ва Европа Иттифоки уртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида Битимнинг имзоланиши мамлакатимизнинг ЕИ давлатлари билан муносабатларидаги бурилиш нуктаси булди.

АҚШ билан 2002 йил 12 март куни имзоланган Стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги Декларация эса Узбекистон — AҚШ муносабатларини янги босқичга кўтаради.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда Узбекистон жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади ва Марказий Осиёдаги етакчи давлат сифатида эьтироф этилмокда. Бундай обру-эътибор тарихий давлатчилигимиз, маънавиятимиз ва олдимизга қўйган мақсадларимизга ҳамоҳангдир. Ўзбекистон ўзининг тинчликсевар, барқарорликка асослашан ташқи сиёсатини давом эттиради. Бунинг учун етарли сиёсий, иқтисодий, маънавий имкониятлари мавжуд.

 

ХУЛОСА

 

Мустакиллик йилларида Узбекистонда мухим демократик жараёнлар амалга ошмокда. Бу йиллар ўзига хос тарихий воқеаларга бой давр булди, десак муболаға булмаса керак. Бу даврнинг мазмуни мутахассислар, кенг жамоатчилик ва турли ахборот агентликлари томонидан хар хил бахоланмокда. Чукур демократик ислохотлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, уни айрим хорижий ташкилотлар вакиллари нохолис бахолашга уринмоқдалар. Узбекистонни демократиядан бехабар, бу сохада тажрибага эга булмаган, «кеча пайдо булган давлат» сифатида қараб узининг «ёрдам қўлини чузаётганлар» хам, маслахат беришга шошиб, «аклни чархлашга» уринаётганлар хам топилмоқда. Демократик жараёнларга бахо беришда кимнинг холис ёндошаёттанлигини, кимнинг эса нияти бузуқ, бераётган баҳоси уйдирма бўлиб, ҳақиқий демократияга ва миллий манфаатларимизга зид эканлигини англаш учун ҳам ҳар бир кишида аниқ фуқаровий позиция бўлиши керак. Ким нима деса унга «хайрихоҳ»лик билдириб, орқасидан эргашиб булмайди. Ҳар бир ахборот ёки маълумотни шунчаки қабул қилиб ҳам бўлмалди. Ундан олдин ўйлаш, мулохаза қилиб, муносабат билдириш керак бўлади.

Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни атайлаб

бузиб курсатиш, дунё жамоатчилигида мамлакатимиз тўғрисида сохта, асосланмаган маълумотларни тарқатиш орқали салбий тасаввур уйғотиш ҳолатлари мавжуд. Узбекистон қолоқ мамлакат эмас. У кеча пайдо булиб, бугун ўз ҳаётини қураётгани йўқ. Aйни пайтда у «таваккал»чиликка асосланиб, бировнинг ёрдами, кумаги маслаҳатига таяниб қолган ҳам эмас. Биров маслаҳат бермаса уз йулини йўқотиб қўядиган, эртага нима қилинишини билмайдиган давлат ҳам эмас. У ўзининг узоқ тарихий илдизларига, меросига, миллий давлатчилик анъаналарига, тажрибасига эга булган давлат.

Узбекистонни фақат миллий кадриятларига узвий боғланиб қолган, дунё тараққиётидан, демократиядан орқада қолиб кетмокда дейдиган, шунинг учун унга «ўргатиб» қўйишга уринаётган носоғлом кучлар ҳам топилмоқда. Ёки «Fap6 турмуш тарзи» ва Ғарбона қадриятларга» мос келса демократия, агар мос келмаса «демократияга зид» деб ёндошиш ҳолатларига дуч келмоқдамиз. Бу жиддий хатодир. Бундай қараш ҳеч качон демократик тараққиётга хизмат қилмайди. Улар ўз мақсадларини амалга ошириш учун кўпроқ соф ғарбона қадриятларни олиб киришга, уларни айрим ёшлар онги ва дунёқарашига сингдириш орқали, уларни миллий қадриятларимизга нисбатан бефарқлик, лоқайдлик билан қарашларига Fap6 турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини тарғибот ва ташвиқот қилишга умид боғламоқдалар.

Маълумки, демократия фақат тамойиллар, нормалар орқали стихияли амалга ошадиган жараён эмас. Демок­ратия ниқоби билан бўладган уйинларни ҳақиқий демократия хуш кўрмайди. Демократия «айрим носоғлом кучлар» учун, ўз мақсад ва манфаатларига эришиш учун шунчаки ниқоб бўлиб колмаслиги ёки ниқобга айланмаслиги керак. Бу жуда маьсулиятли, айниқса дунёда глобаллашув жараёни кучаяётган, халклар бир-бирига турли хил «иплар» билан боғланиб бораётган хозирги ҳаётда демократия кўпроқ холисликни талаб этади. Демократик тараққиётни истаган хар бир киши, узаро манфаатларини хисобга олишни тақозо этади. Демократияни миллий манфаатларга зид қўйиб булмайди. Халқларнинг миллий манфаатлари билан мувофиқ тушмаган демократия ҳақиқий демократия эмас. Чунки миллий манфаатларда муайян халқ, миллат, мамлакатнинг манфаатлари мужассамлашган булади. Демократияни «зўрма-зўракилик» билан жорий қилиб бўлмайди. Ҳар қандай демократияни эмас, одамлap ўзлари идрок этган, қадриятлари, рухияти ва анъанаси билан муштарак бўлган миллий тараққиётига хизмат қиладиган демократияни қабул килади. Демократиянинг хамма учун мақбул бўлган ягона андозаси йўқ. Турли халқлар, турли маданиятлар бор жойда демократия ўзига хос миллий хусусиятларга, кадриятларга таянса ўзининг амалий самарасини беради.

Узбекистон мустаққил тараққиёт йулини танлаб, ўзининг миллий қадриятларидан воз кечишнинг тарафдори эмас. Демократиянинг имкониятлари, мезонлари хам чексиз. Унга бахо бериш ҳам ҳамма жойда бир хил бўлавермаслиги мумкин.

Масалан, бугун терроризм халқаро кўлам касб этиб улгурди. Бутун дунёнинг унча бўлган муносабати моҳият нуқтаи-назардан, мақсад ва манфаати жиҳатидан хам, амалга ошириш усули, воситасига кўра ҳам бир хил бахоланиши керак. Уни турли шароитда, турли вақтда ва турли мамлакатларда содир бўлиши унга турлича баҳо бериш ёки ёндошувга асос бўла олмайди. Бу одамларнинг демократия тўғрисидаги қарашларига хам салбий таъсир кўрсатади. Террористик тажовузлар дунёнинг Европа қисмида «терроризм» деб баҳоланиб, Узбекистонда «инсон xaқ-ҳуқуқларининг ҳимоячиси» сифатида баҳоланса, уни ўз кўзи билан кўриб, ундан азият чеккан хар бир кишининг демократияга ишонч билан эмас аксинча унга бир «ўйин », «ниқоб» сифатида,  сохта қадрият сифатида ,қарай бошлаши аниқ. Аслида, демократия инсон ҳақ-ҳуқуқларин кафолатлаш услуби, бошқариш маданияти хамдир.

Хуллаc, дунё давлатлари «демократия» билан бўлган

муносабатда ҳам унга маърифийлашган жамиятга хос

тамойиллар билан муносабатда булиши ва бахолаш маданиятини эгаллаб олиши, бир томонлама манфаатлардан воз кечиши муҳим бўлиб қолмокда. Масалан, Ғарб турмуш тарзига мос бўлса ва уни тарғиб этса демократия, унга тўғри  келмаса демократия эмас деб қараш бир томонламадир. Бу ўзини қадрлаган, хурмат қилган халқ

учун хавфли хамда тахдидли бир ҳолатдир. Турли халқлар, турли маданиятлар, манфаатларнинг ёнма-ён яшаши, яшай олиши фақат ҳақиқий демократия шароитидагина амалга ошади.

Бугунги дунё демократияни кафолатловчи омилларга эга.  Узбекистон ҳам ундан четда қолган эмас.  Бунинг учун:

•   Одамлар демократияни: яъни ҳақиқий демократия­нинг сохта демократиядан фарқини англаш билан боғлиқ фуқаролик маданиятига эга бўлиши керак.

•   Демократия    ниқоби    остидаги    демократик ўйинларнинг,  қарашларнинг,  чиқишларнинг орқасидан шунчаки эгашмаслик, тақлид қилмаслик учун хам у кимга нима беради, кайси манфаатга тўғри келади ёки тўғри келмаслигини солиштириб кўришга етадиган уйғоқ онг, тафаккурга эга булиш хар бир кишидан талаб этилади. Айниқса дунё демократик жараёнларга сингиб, унинг жонланиши кучаётган, унга хайрихохлар, уни истовчилар сони ортиб бораётган бир шароитда уни англаш нисбатида ўзаро мувофиқ мувозанат булиши керак.

• Ахолининг асосий қисми демократияга тайёр бўлиши, унга бефарқ бўлмаслиги, демократик онг ва маданиятда дунё хамда миллий тараққиёт талабларидан орқада қолмаслиги лозим булади.

Демократияда бир томонлама манфаатларни куриш, уни бузиб  талқин этиш ва кўрсатиш асосида хақиқий демократик жамиятни қуриб бўлмайди. У фақат хақиқатга ва холисликка ҳамда узаро миллий манфаатлар уйғунлигига таянсагина тарақкиётга хизмат қилиши мумкин.  Минг афсуски, «юқори маданият» деганда фақат Ғарб маданияти тушунилса, бу бир томонлама ва хатодир. Маданиятнинг «Ғарб модели» хам «Шарк модели» хам узида юқори маданият куринишларига, сифатларгига эга. Факат «Ғарб модели» янги технологияларга асосланиб маданиятдаги миллийликни, аньаналарни «йуқ» қилувчи таъсир курсатиш кучига эга деб қараш маърифий ривожланишга хизмат қилмайди. «Шарқ маданият» мо­дели анъанавийлик билан бугунги технологиядаги янгиликни  бирга  қўшиб олиб бориш   имкониятига эга эканлигини аллақачон исботлаган. Бунга бугунги Шарқ мамлакатлари   (Япония,   Малайзия)   мисолида аник далиллар етарли. Соғлом фикрли, хакиқий демократияни фарқлай оладиган, Узбекистонни мустабид тузум давридаги «демократик» холатидан озгина хабардор булган  хар бир киши мустақил Узбекистон мисолида ҳам эътироф этишга арзигулик исботлар топа олади.

Шу маънода, Узбекистон учун янги технологик узгаришлар даврида «турли хил маданий даврлар поёнига етади» деб қараш ёки унга умид кўзи билан қараб «ягона социал-маданий бирбутунлнк амалга ошади» деб хисоблаш маданиятлар ривожи ва ранг-баранглиги қонунига зид бўлган «хавфли қарашдир». Бундай қарашнинг холис эмаслиги, уни яна дунёда «ягона маданият ўрнатиш»га, «ўз маданиятини юксак» деб кўрсатиб, қолган маданиятлар кўринишларини «қолоқлик»да кўриш, охир-окибатда маданиятларни бир-бирига қарама-қарши қўйишга олиб келиши мумкин. Бундай қараш ягона коммунистик ғоя ва мафкуравий қарашдан унчалик фарқ қилмайди. Улар бир-бирига жуда яқин, фақат унинг шакли бошқача, холос. Моҳият эса ягонадир. Бу демократияга ҳам, маданий ҳаётдаги ўзгаришларнинг демократик табиатига хам мутлақо тўғри келмайди. «Ғарб индустриал жамияти», «Анъанавий жамият», «Осиёча жамият», «Жамиятнинг кам ҳаракатдаги типи» тўғрисидаги қарашлар, охир-оқибатда қутбли ёндошувда бир-бирига қарама-қарши қўйилишига олиб келади. Бир маданиятни иккинчи халқнинг маданиятидан устун қўйишга уриниш амалда демократик тараққиётни кафолатлашга хизмат қилмайди. Бутун дунёда авж олиб бораётган диний экстремизм хам, терроризм ҳам демократик тараққиёт инсоният учун ягона хавф-хатар манбаидир. Бугунги давлатлар унга қарши қўядиган, унинг хақиқий сабабларини бартараф этадиган имкониятга эга. Уни «жамоавий онг ва тафаккур» билан боғлаб тушинишга уринишлар ҳам, уни ислом динига эътиқод қиладиган халқларга хос менталитет билан боғлаб, ислом дини тўғрисида дунё жамоатчилигига бир томонлама нохолис тасаввур уйғотишга ҳаракат қилиш асосга эга эмас. Буни ҳақиқий ислом билан ислом экстремизми бир-бирига мутлақо зид бўлган икки нарса эканлигини фарклай олмаслик ёки уни истамаслик окибати деб қараш ва бахолаш мумкин. Масалан, Узбекистонда хорижлик айрим «дўстларимиз» ёзаётганларидек «хотин-қизлар камситилаётганлиги» йўқ. Театрлар хотин-қизлар учун ёпиб куйилмаганлигини «кўзи ожиз» хам яхши билади. Шунинг учун ҳам террористларни фақат мусулмонлар қиёфасида кўрсатишга ҳаракат қилиш ҳақиқий мусулмон билан сохта мусулмонни фарқлай олмаётган кишиларнинг уйдирмасидир. Шунинг учун ҳам бу терроризмга қарши курашнинг тўғри, маърифий йўли бўлa олмайди. Халқларнинг асрлар давомида шаклланиб келган қадриятига айланган маданий меросига қарши курашиб терроризмни бартараф этиб булмайди. Ёки ўзига хос ва мос бўлган миллий маданиятни йўқ қилиб, уни ўзгартириб, маърифийлашган тараққиётга эришиш мум­кин эмас.

Жамиятларни миллий маданиятларидаги фарқларига кўра «маърифий» ва «маърифийлашмаган» жамиятларга бўлиб, уларни бир-бирларига қapши қўйишга уриниш коммунистик ғоянинг ҳозирги шароитдаги бошқа шаклдаги ифодасидир. Миллий, анъанавий маданиятларни пул, карз бериш ва технологиялар билан қўллаш фойдасиз, ҳатто зарарлидир, деб қарашдан кўзланган асл муддао нима эканлигидан бутун Узбекистоннинг ҳар бир фуқароси огоҳ бўлиши сув ва хаводек зарур. Бунга «гуё шундай қилинса,   анъанавий   маданиятларни   йўқ  қилиш жараенларини секинлаштиради, европача типдаги маърифатни тарқалишига халақит қилади» деб қаралаётганлиги унинг моҳиятида ётибди.

Ана шундай! Хуллас, бугунги дунё ўзига хос зиддиятли ҳодисаларга бой бўлмоқда.  Нима бўлса ҳам Узбекистондаги демократик маданий хаётни бузиб кўрсатиш, демократик жараёнларни «европача турмуш тарзи, мада-ниятн» талабларидан келиб чшқиб баҳолашга уриниш, Узбекистондаги демократик жараёнларни миллий-маданий мерос ва қадриятларимиз билан монанд холда ривожлантиришга бўлган интилишимиздан «таҳликага тушиш» бекорга бўлмаётганлигини, унинг заминида қандай яширин мақсадлар етганлигини англаш энди унча қийин

бўлмаса керак.

Шундай шароитда фуқароларнинг, ҳар бир ёш авлод вакилларининг қалбида соғлом миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат, уни эъзозлаш туйғулари мустаҳкам бўлиши, урф-одат ва анъаналарини ҳурмат қилиши, тарихини севиб ўрганиши, ўз шаъни ва қадр-қимматини баланд тутиши, мустатқилликни асраб-авайлаши, уни ҳимоя қилиши xap томонлама аҳамиятли ва фойдалидир.

Айни пайтда, бугунги дунё эришаётган ютуқлардан ор­қада қолмаслик, янги технологияларни эгаллаш орқали, уни ишлаб чиқаришга жалб этиш, қўллаш учун изланиш, янги-янги  ихтиролар  қилишга қодир бoлиш  мустақилликни мустахкамлаш ва уни демократик тамойиллар асосида ривожлантиришнинг талабидир. Ўзини англаган ҳар бир халқ мустакилликка, ўзининг тақдирига, фарзандларининг келажагига шу кўз билан қараб, дунёда ўзига хос ўринга эга булган. Ўзлигини сақлаб демок­ратик тараққиётга эришган. Узбскистон ҳам ана шундай  тараққиёт йўлидан бормокда. Бу — Узбекистан танлаган ўзига хос ва мос тараққиёт йўлига, хақиқий демократик жараёнларга хам тўла мос келади.

Шу мамлакатимизда демократик жамият қуришнинг назарий ва амалий aсocлари тўғри эканлигини кўрсатади. Унинг дунё ҳамжамиятида нуфузли ўринга эга бўлишни кафолатлайди. Узбекистондаги демократик жамият қуриш тажрибаси дунёнинг шундай тажрибаси билан муштарак ҳолда, уни «Узбек модели» билан янада бойиши табиий ҳолдир.