6-МАВЗУ.  ФИРМА ВА УНИНГ БОЗОР ИКТИСОДИДАГИ  РОЛИ

 

 

Таянч иборалар:

 

Мулкчилик шакллари                        Чекланган махсулот

Тадбиркорлик                                   Умумий харажатлар

Якка хужалик                                  Уртача харажатлар

Шерикчилик                                      Чекланган харажатлар

Корпорация                                      Доимий узгармас

Ишлаб чикариш омилларининг          харажатлар

чекланган харажатлари                   Доимий узгарувчан

Бухгалтерия «фойдаси»                    харажатлар

Иктисодий   фойда                          Изокванта

Умумий махсулот                             Изокоста Уртача махсулот

 

1.     Тадбиркорликнинг ташкилий шакллари

 

Аввалги дарсда биз бозор талабини кандай омиллар аниклашини куриб уггандик. Тахлилни давом эттириб, товар ва хизматлар ишлаб чикаришни тадкик этамиз. Бу эса бизга махсулотларнинг бозорда таклифни белгиловчи омилларни аниклашга ёрдам беради.

Фирма фаолиятини урганиш куйидагилар учун зарур:

1.  Фирманинг жорий даврдаги холатини тахлил қилиш.

2.  Узгариб турадиган бозор конъюктураси шароитида фирма харакатини башорат этиш.

3. Оптимал карорлар кабул килиш учун фирмага тавсия бериш.

4.  Чекланган ресурслардан фойдаланишнинг энг яхши услубларини аниклаш.

Алохида фирманинг бозор шароитидаги фаолиятини урганиш учун, авваламбор, фирманинг ташкилий структу-расини ва унинг харакатини асословчи шахсларни куриб чикамиз. Ривожланган мамлакатларда тадбиркорликни ташкил килишнинг уч шакли мавжуд: якка хужалик, шериклик ва корпорация.

Якка хужалик — бу бир мулкдор якка карор кабул киладиган ва хамма иш учун шахсан жавоб берадиган

тадбиркорликнинг ташкилий шакли. Якка хужаликнинг афзаллиги мулкдорнинг узининг иш юритиш устидан тула назорат килиши. Камчилиги — капитал микдорининг камлиги ва зарар-карзлар буйича шахсан жавобгарликка эга булиши.

Шериклик — икки ёки ундан ортик тадбиркор бирга-ликда уз шахсий маблағини кушиб, хамма иш учун шахсан жавоб берадиган тадбиркорлик фаолиятининг шакли. Шериклик якка хужаликнинг биринчи камчилигини бартараф этади, лекин иккинчи камчилиги унга хам тегишли, чунки хамма шериклар зарар буйича баробар жавоб берадилар. Чекланган масъулиятли шериклик мавжуд. Бундай холда мулкдорлар маълум микдорда капитал куйиш, корхона номидан шартномалар тузиш ва бошкаришда катнашмаслик хукукига эга булиши мумкин.

Корпорация — акционерлик мулкига асосланган ва тадбиркор мулкдордан ва мулкдан четлаштирилган молиявий жавобгарлиги чекланган тадбиркорликни тақчил этиш шакли. Корпорация афзаллиги шундаки, у акцияларни сотиш йўли билан катта капитални жалб этиши мумкин. Бундан ташкари корпорация эгалари — акционерлар фирма мажбуриятлари буйича моддий жавобгар эмас. Улар фирма синган такдирда факат уз акцияларининг кийматини йукотадилар.    

Корпорацияда директорлар кенгаши сайланади. Улар асосий сиёсатни аниқлайдилар ва уни амалга ошириш учун бошкарувчиларни ишга ёллайдилар. Корпорациянинг камчилиги — хамма акция эгаларининг бошкаришда катнаша олмаслиги, чунки бунинг учун акцияларнинг 20% ига эга булиш керак. Яна бир камчилиги — акцио-нерларнинг икки марта солик тулаши: корпорация фойдадан солик тулайди, бу эса дивиденд микдорини камайтиради, бундан ташкари дивидентдан солик туланади.

Бир ишлаб чикаришнинг бошкасидан фарк килинишининг бир канча белгилари мавжуд — ишлаб чикариш хажми, ишчилар сони ва хоказо. Бир иктисодий назарияда бу омилларнинг хаммасини ёки купчилигини бирлаштириш кийинчилик тугдириши мумкин. Шунинг учун вазифани енгиллаштириб, хар кандай ишлаб чикариш бирлигиниг харакатини умумий холда аниклаб берадиган бир ёки бир нечта белгиларини топиш керак.

Агар фирма уз тункалган харажатларини тула копламаса, унда бошка ресурсдан унумли фойдаланиш йули булмаган. Даромад харажатларга тенг булган холат (иктисодий фойда О га тенг) фирма учун коникарли, чунки хамма ресурслар энг яхши альтернатив услубда фойдаланишдагидан кам булмаган фойда келтирмокда. Демак, фирма мусбат иктисодий фойдага эга булади. Бундан кейин фойда деганда биз факат иктисодий фойдани тушунамиз.

«Кайси ишлаб чикаришда харажат энг кам?» — деган саволга жавоб бериш учун тадбиркорнинг бир бирлик махсулот ишлаб чикаришга сарфлаган харажатларини аниклаш лозим. Яьни, каерда бир бирлик махсулот ишлаб чикаришга харажатлар кам сарфланса, уша жойда ишлаб чикариш факторларидан унумли фойдаланилади. Ишлаб чикариш харажатлари махсулот ишлаб чикариш хажмига ва иктисодий ресурслардан унумли фойдаланиш даражасига боглик.

Тадбиркор уз фаолиятини ташкил этишда турли карорлар кабул килади. Шартли равишда уларни уч гурухга булиш мумкин:

1. Мавжуд булган ишлаб чикариш кувватларидан унумли фойдаланиб, ишлаб чикаришни кандай килиб самарали услубда ташкил этиш.

2. Фан ва техника ривожланиш даражасини хисобга олган холда янги, унумли ишлаб чикариш кувватларини ва технологик жараёнларни кандай танлаш.

3. Техник таракдиётда бурилиш киритадиган янгилик ва ихтироларга кандай килиб энг яхши услубда мослашиш.

Иктисодий фанда биринчи гурух, саволларини бажаришга кетадиган вактни киска муддатли давр, иккинчи гурух саволларни бажаришга кетадиган вактни узок, муддатли давр, учинчи гурухга кетадиган вактни жуда узок, муддатли давр деб атайдилар. Фирма харакати юкорида курсатилган даврлар кайси бирида амал килишига боглик. Киска муддатда айрим ишлаб чикариш омиллари узгармайди ва уларни доимий деб аташ мумкин. Уларга бинолар, станоклар, менежерлар хизмати ва бошкалар киради. Ишлаб чикариш жараёнида ўзгарадиган иктисодий ресурслар узгарувчан омиллар дейилади. Узок муддатда хамма ишлаб чикариш омиллари узгаради, факат базали технология узгармайди. У жуда узок, муддат давомида узгариши мумкин.

Киска муддатли даврда фирмалар фаолиятини тахлил килиш учун бир канча тушунчаларни киритамиз.

Умумий махсулот (TР)бу маълум вакт мобайнида ишлаб чикарилган умумий махсулотнинг микдори. Агар бир омилдан ташкари бошка омиллар доимий булса, узгарувчан омилнинг камайиши ёки купайиши натижасида ТР камаяди ёки усади.

Уртача махсулот (АР) бу Узгарувчан факторнинг бир бирлигига туғри келадиган махсулотнинг микдори. Агар узгарувчан фактор мехнат булса, унда уни L билан белгилаймиз ва у AP—TP/L куринишида хисобланади.

 

Чекланган махсулот (МР) - бу хар кандай узгарувчан факторларнинг кушимча бирлигини ишлаб чикаришга киритиш хисобидан умумий махсулот микдорининг узгари­ши. Бизнинг мисолда узгарувчан фактор мехнат булганлиги сабабли мехнат чекланган махсулоти куйидаги формула билан аникланади: МР - ТР/ L.

Жадвалда куриниб турибдики, АР ва МР аввал ошиб, кейин камаяди.

Ойлик махсулот ишлаб чикариш, капитал доимий, мехнат узгарувчан фактор. Жадвал маълумотларини графикка утказамиз.

 

 

ТР аввалига ботик шаклда булади, сунг каварик харак-терга эга булади. Яъни, аввалги мехнатнинг бир хил усиши ТР нинг купрок усишига олиб келади, сунг эса ТР усиши камайиб боради. Эгри чизикнинг бундай куриниши кайтимнинг камайиш конунини акс этгиради :агар ишлаб чиқариш жараёнида хамма ишлаб чикариш факторлари узгармаса-ю, узгарувчан фактор ошса, унда шундай холат юзага келадики, узгарувчан факторларнинг хар бир кушимча бирлиги умумий махсулотга борган сари кам микдор кушиб боради. Бу дегани, узгармас шароитда шундай холат буладики, чекланган махсулот микдори камая бошлаб, 0 га тенг булиши ёки манфий булиши мумкин.

Уртача ва чекланган махсулот эгри чизиқлари қонуниятлари:

1) Уртача ва чекланган махсулот эгри чизиқлари доимо бир нуктадан бошланади.

2)  Бошлангич этапда чекланган махсулот эгри чизиги уртача махсулот эгри чизигига нисбатан тезрок ошади.

3)  Чекланган махсулот эгри чизиқ микдори уртача махсулот юкори булгунча уртача микдор усиб боради. МР эгри чизиғи АР эгри чизиғини  АР нинг максимум киймати нуктасида кесишади.

4)  Умумий махсулот — ТР микдори хамма ишчилар ишлаб чикарган махсулот микдори йиғиндисига тенг. Гео-метрияда у юкоридан МР эгри чизик билан чегараланган майдонга тенг.

 

3. Кисқа муддатда фирма фаолияти ва унинг харажатлари

 

Энди қисқа муддатда фирма харажатларини куриб утамиз. Фараз киламиз, фирма сотиб оладиган ресурслар нархига таъсир этиб билмайди. ТР,АР,МР ва0 ресурслар нархини билган холда биз харажатларни хисоблашимиз мумкин.

Умумий харажатлар (ТС)бу ишлаб чикаришда махсулотнинг маълум хажмини ишлаб чикариш учун сарфланадиган умумий харажатлар. Умумий харажатлар икки гурухга булинади: умумий доимий харажатлар (TFQ ва умумий узгарувчан харажатлар (TVC).

Умумий доимий харажатлар (TFQмахсулот хажмига боғлик булмаган харажатлар, яъни махсулот ишлаб чикариш хажмидан катъи назар бир хил даражада колади. Бу харажатларга амортизация ажратмалари, ижара хаки,  туловлари ва бошкалар киради.  ўзгарувчан харажатлар махсулот ишлаб чикариш хажми усган сайин усиб бораверади. Масалан: фирма купрок ишчи ёллайди, хом ашё сотиб олади ва хоказо.

Уртача харажатлар (АС) — бу фирманинг бир бирлик ишлаб чикарилган махсулотига тугри келадиган харажатлар микдори. У куйидагича хисобланади:

АС -TC/q

qишлаб чикариш хажми.

Микдорий жихатдан ишлаб чикарилган умумий харажатларнинг махсулот микдорига булган нисбатига тенг. Уртача харажатлар хам уртача доимий АFС ва  уртача узгарувчан AVC харажатларга булинади. Махсулот хажми ошган сайин AFC доимо камайиб боради, AVC эса усиши ёки камайиши мумкин.

Чекланган харажатлар (MQ - бу бир бирлик; кушимча махсулотни ишлаб чиқариш билан боглик булган умумий харажатларнинг усиш микдори. Доимий харажатлар узгармаслиги сабабли М/С доим нолга тенг. Шунинг учун МСбу чекланган узгарувчан харажатлар: МС = MVC. Чекланган харажатлар куйидаги формула билан аниқланади:

 

Юкорида келтирилган мисолга кайтамиз  ва  капитал бирлиги нархи 100 сум ва мехнат бирлиги нархи 250 сум

деб кабул килиб, бу маълумотларни жадвалга киритамиз (6.2-жадвал). Чекланган харажатлар бу ерда умумий харажатлар усишининг ТС махсулот ишлаб чикариш ўсувига булиш билан аникланади. Жадвалдаги маълумотларни графикка кучирамиз.

 

 

Эгри чизиклар буйича хулоса чикарамиз:

а)  Чекланган харажатлар энг кам булган а нуктада, умумий харажатлар эгри чизиги каварикдан ботик шаклга утади, яъни а нуктадан сунг q нинг бир хил усишларида узгаришлари усиб боради.

б)  МС эгри чизиги уртача умумий ва уртача узгарувчан харажатлар эгри чизиғининг энг  паст нукталарида кесишади.

Узгарувчан фактор мехнат булгандан кейин TVC ни иш хаки ташкил этади. AVC = TVC/q. Шунинг учун TVC = Lx W иш хақи дейиш мумкин, q = APxL, бундан AVC = L x W / L x AP = W/AP (1) келиб чикади. W микдори узгармаслиги сабабли, (1) дан келиб чикадики, уртача узгарувчан харажатлар ва уртача махсулот тескари пропор-ционал. Бу дегани, узгарувчан харажатлар уртача махсулот энг кун булган нуктада энт кам қийматга эга булади. Шуни хам исбот килиш мумкинки, МС W/MP , яъни МР эгри чизииғи энг куп микдорга эга булган нуктада чекланган харажатлар энг кам микдорга эга булади. МС тушганда МР ошади ва тескариси. Яънн, чекланган махсулотнинг камайиб бориш конуни ёки чекланган харажатларнинг усиб бориш қонуни деб айтиш мумкин.

 

 

Уртача умумий харажатлар эгри чизиғи ботик. Бу дега­ни, биринчидан, кичик хажмдаги ишлаб чикаришда уртача махсулот (АР) ошади (АТС эса камаяди), иккинчидан, маълум нуктадан бошлаб АР микдори шунчалик тез камайиб борадики, АРС усуви AFC камайишидан юқори булади. АТС энг кам булган А нуктада фирма уз фаолиятини яхшилайди: узгармас ишлаб чикариш омиллари микдорида ва мавжуд ишлаб чикаришни ташкил этиш холатида фирма 4 ишчини жалб этади ва qa = 76 бирлик товар ишлаб чиқаради. Агар корхона 76 бирликдан кам махсулот ишлаб чикарадиган булса, унда у жихозларни тула юкламайди. Фирма узгарувчан факторларда иктисод килади, лекин бу холатда ортикча капиталнинг бой берилган имкониятлари харажатлари бу иктисоддан юкори булади. Бошқача килиб айтганда, qa дан кам махсулот ишлаб чиқаришда фирма учун ўз  ишлаб чикариш кувватини бошка альтернатив йулда ишлатиш кулай (ижарага бериш). Қачон махсулот хажми qa дан ошса, фирма капиталдан фойдаланиш резервларидан тула фойдаланади, лекин кушимча ишчи жалб этишдан олинадиган фойда камайиб боради. Яъни qa нуктасидан кейин тадбиркор учун кушимча ишчи жалб этишга сарфланадиган маблагни бошка альтернатив йулда ишлатиш кулай.

 

4. Узоқ муддатли фирма фаолияти ва унинг харажатлари

 

Киска муддатли даврда фирма факат бир ишлаб чикариш омилини узгартира билади, колганлари эса узгармайди деган фаразни килган эдик. Узок муддатли даврда эса хамма ишлаб чикариш омиллари узгарувчан. Узок муддатда кабул қилинадиган карорлар тадбиркорлардан катта масъулиятни талаб этади. Бундай карорлар кабул килишда ресурсларнинг келажакдаги нархлари, бозор конюктураси ва тармокнинг умумий холати хисобга олиниши керак.

Узок муддатли даврда хам эътиборни харажатларни минимумлаштиришга каратиш керак. Киска муддатдаги каби иктисодий ресурслар нархи узгармас деб кабул кила-миз, хамда факат икки фактор — капитал ва мехнат ишлати-лади деб хисоблаймиз. Улар узок муддатда иккаласи хам узгарувчан. Яна бир енгиллик киритамиз: аввал ишлаб чикаришнинг бирон-бир хажмини белгилаймиз ва бу махсулот хажми учун мехнат ва капиталнинг оптимал нисбатини аниклаймиз. Маълум махсулот хажмида икки фактордан оптимал фойдаланиш йули тушунарли булгандан кейин ишлаб чикаришнинг хар кандай хажмида харажат­ларни минималлаштиршп принципини топишимиз мумкин.

Мехнат ва капиталнинг берилган нисбатида махсулотнинг хажми ишлаб чикарилади. Бизнинг вазифамиз — бир факторни иккинчиси билан алмаштириб, харажатларни минимумлаштириш. Фирма капитални мехнат билан (ёки аксинча) алмаштириб боради, токи мехнатнинг чекланган махсулоти микдорининг мехнат бирлига нархига булган нисбати капиталнинг чекланган махсулоти микдорининг, капитал бирлиги нархига булган нисбатига тенг булсин, яъни:

 

 

Бунда, МРкишлаб чикаришга кушимча капитал ишлатишдан олинадиган кушимча (чекланган) махсулот;

МР1кушимча мехнат жалб этишдан олинадиган чек­ланган махсулот;

Рк капитал бирлиги нархи;

Р1мехнат бирлиги нархи.

Кушимча мехнат ёки капитал жалб этиш натижасида олинадиган чекланган махсулот, яъни МРк ва МР1 бизнинг мисолда 10 ва 5га тенг. Унда:

 

 

Бундан келиб чикадики, агар ишлаб чикарувчи мехнатнинг икки бирлигидан воз кечса, унда у ўн бирлик махсулот ишлаб чикаришни камайтиради ва 500 сум иктисод килади. 100 сумга кушимча бирлик капитал сотиб олиб, камайган махсулот ишлаб чикариш урнини коплайди. Натижада фирма икки бирлик мехнат урнига бир бирлик капитал киритиб, ишлаб чикариш харажатларини 400 сумга камайтиради. Шуни хам таъкидлаш керакки, бундай узга-ришлар МРк нинг тушишига, МР1 нинг ошишига олиб келади ва тенглик баробар булади.

(2) тенгликни бошкача ёзиш мумкин:

 

 

Биз кабул килган шарт буйича нархлар узгармас булганлиги сабабли юкоридаги мисолда Рк/Р1 0.4 га тенг. Демак, МРк/МР хам 0.4 га тенг булиши керак (танланган махсулот ишлаб чикариш хажмида).

Узок муддат давомида берилган ишлаб чикариш хажмида фирма уз харажатларини минимумлаштириши мумкин, качонки, хар кандай бир факторни бошка фактор билан алмаштириш махсулот бирлиги харажатларининг камайишига олиб келсин. Бу (2) ёки (3) тенглик кониктирилса, содир булиши мумкин. Бу тенгликлар фирма ишлатадиган ресурсларга нарх узгарганда фирма харакатини аниклашда ёрдам беради. Агар мехнат нархи ошса ва тенглик бузилса, фирма арзон ресурсни купрок ишлатади ва тенглик яна бажарилади.

Шундай килиб, биз берилган махсулот ишлаб чикариш хажмида махсулот бирлиги харажатларини минимумлаш-таришни биламиз. (2) ва (3) тенглик ёрдамида, агар нархлар узгармас булса, хар кандай ишлаб чикариш хажмида мехнат ва капиталнинг оптимал нисбатини аниклаш мумкин.

 

 

Графикнинг X укида ишлаб чикариш хажмини, У укида уртача харажатларнинг (узок муддатли уртача харажатлар, узгарувчан уртача харажатлар) микдорини белгилаймиз. Хар кандай махсулот ишлаб чикариш хажмида мехнат ва капи­талнинг оптимал нисбатида минимал уртача харажатларга тенг нукталарни курсатамиз А, В,  С.

Бу нукталарни туташтирсак, унда узок муддатдаги уртача харажатлар эгри чизигини топамиз (LRAС.

LRAC эгри чизикдан О дан А гача уртача харажатлар тушади, ундан сунг ишлаб чикариш хажми ошган сайин ошади. Уртача харажатларнинг камайиши унумдор техникадан фойдаланиш ва ишчилар сонини камайтиришга боглик. Аммо кейинги ишлаб чикариш кенгайтириш кушимча бошкариш структурасини талаб этади ва бунинг натижасида  LRAС  эгри чизиги координатани иккига булади. Эгри чизикнинг юкорисида жойлашган п нукта хажмидаги махсулот ишлаб чикариш харажатларини куп талаб этади, лекин чизикнинг пастидаги т нукта фирма учун мутлако эришилмайдиган.       

Узок ва киска муддатлардаги урта харажатлар эгри чизиқлари узаро кандай боглик? LRAC даги  С нуктани курамиз. Бунда Сс минимал харажатлар qc ишлаб чикариш хажмида содир булади. LRAC эгри чизига буйлаб  С нуктадан Д нуктага утиш учун капитал хажми оширилиши керак. Аммо фирма уз фаолиятининг кандайдир давомида машиналарни узгартирмайди, яьни у қисқа муддатда харакат килади.

Фирма бу холатда (SRАCкиска муддат эгри чизиги) узгарувчан факторлардан унумли фойдаланиш натижасида — мехнат таксимотини такомиллаштириш, бошкаришни яхшилаш — ишлаб чикариш хажмини д та ошириб, уртача харажатларни Св гача тушириши мумкин. Лекин корхона уз фаолиятини келажакда режалаштириб, ишлаб чикариши кенгайтириш имкониятларини бахолаши керак. У таваккал килиб капитал микдорини оширса, унда мехнат ва капиталнинг оптимал нисбати В нуктада  булади. Ишлаб чикариш хажми бунда q гача кискаради, аммо киска муддатдаги имкониятлардан фойдаланилганда qe хажмига етишиш мумкин. Ана шунда таваккал билан боглик булган кулдан кетган имкониятлар харажати намоён булади.

А нуктадан SRAC3 ва  LRAС эгри чизикларининг  иккаласи хам энг кам микдорларига эга буладилар. Бу холатда ишлаб чикаришни кенгайтириш билан уртача харажатларни камайтириш харакатлари бехуда. Фирманинг кенг куламда иктисод килиш имкониятлари тугайди ва у А нуктада узок муддатдаги фаолиятини оптималлаштиради.

Изокванта услубини куллаш. Узгарувчан ишлаб чикариш факторлари шароитида махсулот ишлаб чикариш оптимал хажмини аниклаш муаммосини изокванта услуби ёрдамида чизмада ечиш мумкин. Масалан, 5 бирлик товар ишлаб чикаришда мехнат ва капитал нисбатларининг имкони бор вариантларини аникламокчимиз. Бу комбинацияларни жадвалда акс эттирамиз ва графикда чизамиз.

 

Хосил булган   IQ   эгри   чизиги 5 бирлик товар ишлаб чикариш изоквантаси дейилади. Худди шундай изоквантани q=6, q=7 ва бошкаларга тузиш мумкин.   Биз биламизки, самарали ишлаб чикаришга уртача харажатлар энг кам булганда эршиш мумкин.  Фараз килайлик, нарх узгармас (капитал 100 сум, мехнат 250 сум). Хар кандай тадбиркор ресурсларни сотиб олишга чекланган микдордаги пул ажратиши мумкин. Шу сабабли биз бюджет чизиги услубини куллаб «изокоста» утказишимиз мумкин. Бу тугри чизикниит хар бир нуктаси икки ишлаб чикариш факторлари комбинацияларининг кайси бирини фирма сотиб олиши мумкинлигини курсатади. Агар фирма 1,5 минг сумга эга булса, у 15 бирлик капитал, 6 бирлик мехнат сотиб олиши мумкин. АВ чизик ТС = 1,5 минг сум булгандаги холат изокоста хисобланади, ЕF чизиги эса ТС = 2 минг сум булгандагига мос келади.

 

 

Агар изокоста ва изокванталарни бир графикда жойлаштирсак, унда 5 бирлик товар ишлаб чикаришда мехнат ва капиталнинг оптимал нисбати К нуктада (7 бирлик капитал ва 4 бирлик мехнат) изокоста изоквантага уринган нуктада булади. К нуктада умумий харажатлар тахминан 1800 сумга тенг. Агар мехнат ва капитал нархларнинг нисбати узгарса нима булади? Капитал нархи 100 сум эмас 200 сум, мехнат нархи узгармай 250 сум булди, деб фараз килайлик. Унда изокоста бюджет чизиги каби киялишиши узгартиради.

Фирма бу холатда нима килиши керак? Бу холат учун уч вариант мавжуд:

1. ТС ни узгартирмаслик (1800 сум), унда янги мувозанат нукта q изокоста бошка IQ4 изоквантага уринган нуктада булади. Лекин янги изокванта бошка мехнат ишлаб чикариш микдорига (q=3) гa тенг. К нукта координатлари эса L=3, К=5.

2.  Капитал ва мехнат бирлиги микдорларини аввалгича саклаб колиб, махсулот ишлаб чикариш хажмини саклаш, яъни К нуктада мувозанат урнатиш. Бу холатда qL изокоста параллел холда юқорига — токи К нуктага етишгунча силжийди (q1, L 1 чизик) Бу холда унинг иктисодий ресурс-ларга харажати ТС = 2600 сумга ошади.

3.  Махсулот ишлаб чикаришни саклаб колиш ва уртача харажатни камайтириш.   Фирма К 2 нуктада qL параллел изокоста IQ изоквантага уринганда, бунга эришади. К нукта К=5, L=6 координатада жойлашиб, ТС = 2500 сум булади.

 

Назорат учун савол ва топшириклар

 

1.  Мулкчилик шаклларини санаб утинг.

2. Тадбиркор уз фаолиятада кабул киладиган уч гурух карорлар.

3.  Фирманинг асосий максади нима?

4.  Корпорация хакида нималар биласиз?

5. Ишлаб чикариш омилларининг чекланган харажатлари нима?

6.  Бухгалтерия «фойдаси» нима?

7.  Икртисодий «фойда» нима?

8.  Умумий махсулот деганда нимани тушунасиз?

9. Уртача махсулот деганда нимани тушунасиз?

10.  Чекланган махсулот деганда нимани тушунасиз?

11.  Умумий харажатлар тушунчасини изохланг.

12.  Уртача харажатлар тушунчасини изохланг.

13.  Чекланган харажатлар тушунчасини изохлаб беринг.

14. Доимий узгармас харажатлар деганда нимани тушунасиз?

15. Доимий узгарувчан харажатлар деганда нимани тушунасиз?

16.  Киска муддатли даврда харажатларни минимумлаштириш.

17.  Узок муддатли даврда уртача харажатлар эгри чизиги.

18.  Изокванта нима?

19.  Изокоста нима?

 

Амалиёт дарсларида бажариладиган машгулотлар

 

1-машгулот. Кандолат ишлаб чикарадиган фирма уч технологиядан бирини танлаб олади. Уларнинг хар бири ишлатиладиган ресурслар (мехнат ва капитал) нинг турли микдорлари билан фарк килади. Кулланадиган техноло-гиялар тугрисидаги маълумот 6.4-жадвалда курсатилган (L — мехнат; К — капитал)

 

 

Фараз киламиз: мехнат бирлиги нархи 200 сум, капитал бирлиги нархи — 400 сум:

а)  Махсулот ишлаб чикаришнинг хар бир даражасида умумий харажатларни аникланг.

б)  Махсулот ишлаб чикаришнинг хар бир даражасида фирма кандай технологияни танлашини аникланг.

в)  Мехнат бирлиги нархи 300 сумгача ошди, капитал нархи эса аввалгича колди. Бундай нарх узгариши фирма томонидан технологияни танлашга таъсир этадими?

г)  Мехнатта хак тулаш харажатларининг янги даража­сида кайси технология танланишини аникланг.

2-машгулот. 6.5-жадвалда фирманинг узок муддатли даврдаги умумий харажатлари берилган:

 

 

а)  Узок муддатли уртача харажатлар ва узок муддатли чекланган харажатлар микдорини аникланг.

б) Узок муддатли уртача ва чекланган харажатлар эгри чизигини чизинг.

в) Ишлаб чикаришнинг кандай хажмида уртача харажат­лар минимал булади?

г)   Ишлаб чикаришнинг кандай хажмида чекланган харажатлар узок муддатли уртача харажатларга тенг булади?

3-машгулот. 2-машгулотда чизган эгри чизиқларингиз асосида куйидаги саволарга жавоб беринг:

а)  Махсулот ишлаб чикаришнинг кандай хажмларида фирма ишлаб чикариш куламини оширишдан мусбат самара олади?

б) Бу фирмада ишлаб чикаришнинг минимал самараси кулами кандай булади?

в)  Фараз киламиз, сиз LAC эгри чизигидаги алохида нуктада ишлаб чиқариш куламидан олинадиган кайтимни хисоблашингиз мумкин. LAC минимал булган нукта ишлаб чикаришнинг кандай хажмини курсатади?

4-машгулот. Фирма 45 сум микдорида доимий харажат­ларга эга. 6.6-жадвалда киска мудатдаги уртача узгарувчан харажатлар берилган.

 

 

а) Уртача доимий,уртача узгарувчан,уртача умумий ва чек харажатларни аникланг.

б) SAVC, SATC ва SMC эгри чизикларини чизинг; SMC эгри чизига бошка икки эгри чизикдан утадими, текшириб куринг.

в) Фирмада ишлаб чикариш хажми 5 тадан 6 тага ошди, киска муддатли чекланган харажатлар усиши керак. Нима учун бундай булади? Бунда мехнатнинг чекланган махсулоти кандай роль уйнайди?

5-машгулот.Киска муддатли даврда фирма фойдаланаётган мехнат ресурсларини узгартириши мумкин. Лекин ишлатиладиган капитал микдорига таъсир этиб булмайди. 6.7-жадвалда кулланадиган мехнат хажмлари узгариши натижасида махсулот ишлаб чикариш кандай узгариши курсатилган:

 

а)   Мехнатнинг чекланган махсулотини (MPL) ва мехнатнинг уртача махсулотини (APL) аникланг.

бMPL ва APL эгри чизиқларини чизинг.

в) MPL эгри чизиги APL ни мехнатдан фойдаланишнинг кандай даражасида кесишишини аникланг.

г) MPL эгри чизиги холатига капитал харажатларидаги узгаришлар таъсир этадими?

6-машрулот. 6.5-расмда курсатилган турт киска муддатли даврдаги уртача умумий харажатлар эгри чизиклари фирма фаолиятининг турли куламларини акс эттиради.

 

а)  Фирма учун кандай ишлаб чикариш хажми оптимал булади?

б)  Агар фирма фаолият куламини оптимал чегарадан оширса, унда куламдан кайтим кандай характерга эга?

в) Агар фирма ОА хажмда махсулот ишлаб чикарса, унда турт ишлаб чикариш куламидан кайси бири танланар эди?

г)  Агар фирма ОВ хажмгача махсулот ишлаб чикариш муддатли даврда кандай узгаради?

д) Фирманинг узок муддатли уртача харажатлари ишлаб чикаришни кенгайтирса, унда фирма фаолияти кулами киска ва узок муддатли эгри чизигини чизинг.

7-машгулот.

а) 6.8-жадвалда келтирилган маълумотлар кайси даврга тааллукли?

б)  6.8-жадвални тулдиринг.

 

в)  ТР, APL ва МР эгри чизикларини чизинг.

г)  ТС, TVC ва TFC эгри чизикларини чизинг.

д) АТС, AVC, AFC ва МС эгри чизикларини чизинг.

е)  Ишлаб чикарилган махсулотнинг кандай умумий хажмида мехнатнинг чекланган махсулоти ошади? Узгармай колади? Камаяди?

8-машрулот. 6.6-расмда бошлангич изокоста АВ ва янги изокоста АС билан изокванта картаси берилган. Фирма ресурслар сотиб олишга 500 сум сарфлайди. Фирма фойдасини кандай максималлаштириши мумкин?

 

 

6.6-расм. Изокванта ва изокоста картаси.

 

Саволларга жавоб беринг

 

а)  Капиталнинг бошлангич нархи канча? У кандай аникланади?

б)  Мехнатнинг бошлангич нархи канча? У кандай аникланади?

в)  Капиталнинг янги нархи канча? У кандай аникланади?

г)  Мехнатнинг янги нархи канча? У кандай аникланади?

д)   Кайси нуктада фирма аввалги мувозанат холатда булади? Нима учун? Харажатларни минимумлаштириш коидасини келтиринг.

е)  Фирманинг янги мувозанат нуктаси кандай? Нима учун?

ж) АВ ва АС изокосталар учун тенгламани ёзинг.

з) «в» нуктада МРк ва МРм нисбий микдорлари канча? Нима учун?

и) «а» нуктада МРк ва МРм нисбий микдорлари канча? Нима учун?

к) Фирма «е» нуктада булиш мумкинми? Нима учун? «е» нуктага качон эришиш мумкин?

л) АВ чизиги киялигини аникланг.

м) АС чизиги киялигини аникланг.

н) То изоквантанинг «а» нуктадаги киялигини кандай ифодалаш мумкин?

 

Диагностик текшириш учун тестлар

 

1.  Киска муддатли даврдаги чекланган харажатларга тегишли булган тасдикларнинг кайси бири нотугри?

A)  Уртача харажатлар энг кам микдорга эга булганда, чекланган харажатлар уртача харажат­ларга тенг.

Б) Уртача харажатлар камайганда, чекланган харажатлар уртача харажатлардан кам булади.

B)  Махсулот ишлаб чикариш хажми оптимал микдордан куп булганда, чекланган харажатлар уртача харажатлардан юқори.

Г) Чекланган харажатлар микдорига ишлаб чикариш факторлари узгариши таъсир курсатмайди.

 

2.  Киска муддатли даврда фойдасини максималлаш-тирадиган фирма ишлаб чикаришни тухтатади, агар:

A)  Нарх энг кам уртача умумий харажатлардан кам булса.

Б) Фойда уртача тармокдагидан кам булса.

B)  Умумий даромад умумий харажатлардан кам булса.

Г) Умумий даромад умумий Узгарувчан харажатлардан кам булса.

 

3.  Ё изокванта, ё изокостада жойлашган хар кандай нукта:

A) Ишлаб чикарилтан махсулот микдорини билдиради.

Б) Пул куринишидаги махсулот хажмини курсатади.

B)  Ресурслар хажми комбинацияларини курсатади.

Г) Харажатлар кийматини курсатади.

 

4. Изокванта акс эттиради:

A) Махсулотнинг умумий хажми эгри чизигини.

Б) Ишлаб чикариш функциясини.

B) Берилган ресурслар микдорида махсулот ишлаб чикаришнинг турли хажмларини.

Г) Уртача махсулот эгри чизигини.

 

5.   Махсулот ишлаб чиқаришнинг уртача умумий харажатлари шундай махсулот ишлаб чикариш хажмида энг кам микдорга эга булади, качонки:

A)  AVC=TFC.

Б) Фойда энг куп булса.

B)   MC=AVC.

Г) МС=АТС.

 

6. Фирманинг доимий харажатлари, бу:

A)   Сотиб олинган даврдаги нархлар буйича ресурслар харажати.

Б) Ноаник харажатлар.

B)  Хатто махсулот ишлаб чикармаса хам фирма         бажариши керак булган харажатлар.

Г) Жавобларнинг биронтаси тугри эмас.

 

7.  Ишлаб чиқариш факторларини куллаш жами имкони бор вариантлари ва махсулот ишлаб чикариш хажми уртасидага узаро богликлик куйидагилар оркали ифодаланади:

A)  Ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизиги.

Б) Таклиф узгарувчанлиги.

B)  Ишлаб чиқариш функцияси.

Г) Умумий махсулот ишлаб чиқариш эгри чизиги.

 

8.  Куйидаги эгри чизиклардан кайси бири хеч қачон V куринишдаги шаклни эгалламайди:

A)  AVC.

Б) МС.

B)  AFC.

Г) АТС.

 

9.  Агар AVC ишлаб чикариш хажми ошган сайин кискарса, унда:

A)  МС хам кискариши керак.

Б) TFC хам кискариши керак.

B)  ТС хам кискариши керак.

Г) МС AVC га нисбатан паст булиши керак.

 

10. Харажатлар иктисодий маънода:

А) Аник ва ноаник харажатларни, шу жумладан, нормал фойдани уз ичига олади.

Б) Факат аник харажатларни уз ичига олади.

В) Факат ноаник харажатларни уз ичига олади.

Г) Хам аник хам ноаник харажатларни уз ичига олмайди.

 

11. Куйидагиларнинг кайси бири тугри:

A)   Бухгалтерия харажатлари + иктисодий харажатлар = аник харажатлар.

Б) Иктисодий   фойда — ноаник харажатлар = иктисодий фойда.

B)  Бухгалтерия фойдаси - ноаник харажатлар = иктисодий фойда.

Г) Иктисодий   фойда - ноаник харажатлар = бухгалтерия фойдаси.

 

12. Узок муддатли даврда:

A)  Хамма харажатлар узгарувчан.

Б) Хамма харажатлар доимий.

B) Чекланган харажатлар узгарувчан харажатларга нисбатан тез усади.

Г) Хамма харажатлар ноаник харажатлар.

 

13.  ТР, АР ва МР уртасидаги богликликни ифодаловчи тасдиклардан кайси бири нотугри:

A)  МР усгунча АР хам усишни давом эттиради.

Б) ТР энг куп микдорга МР=0 булганда эришади.

B) МР=АР га АР нинг энг куп микдорида.

Г) Агар МР<0 булса, ТР тушади.

 

Куйидаги маълумотлар 14 — 16-тестларга тааллукли. Ягона узгарувчан фактор мехнат колган факторлар доимий:

 

14. Чекланган махсулот кискаришни бошлайди, агар кушимча:

A)  6 ишчи ёлланса.

Б) 4 ишчи ёлланса.

B)  3 ишчи ёлланса.

Г) 2 ишчи ёлланса.

 

        15. 6 ишчининг чекланган махсулоти:

A)   180 дона.

Б) 15 дона.

B)  30 дона.

Г) Манфий сон.

 

16. Уртача махсулот энг куп микдорга эришади, качонки:

A)  6 ишчи банд булса.

Б) 4 ишчи банд булса.

B)  3 ишчи банд булса.

Г) 2 ишчи банд булса.

 

17.   Куйидаги   ифодалардан кайси бири чекланган харажатларни беради:

A)  ∆ TVC / Q.

Б) ∆ТVC / AQ.

B)  TFC / Q.

Г) (P-Q) / Q.

 

18. Куйидаги ифодалардан кайси бири умумий харажат­ларни беради:

A)  МС + NVC + TFC.

Б) TVC - TFC .

B)  TFC + TVC.

Г) (TFC + TVC) / Q.

 

19. Киска муддатли даврда фирма 500 бирлик махсулот ишлаб чикарди. Уртача узгарувчан харажатлар 2 сум, уртача доимий харажатлар — 0,5 сум. Умумий харажатлар тенг:

A)  2,5 сум.

Б) 1250 сум.

B)  750 сум.

Г) 1100 сум.

 

20. Агар фирма ресурсларга харажатларни 10 % га оширса ва ишлаб чикариш хажми 15 % ошса, унда:

A) Ишлаб чикариш куламининг манфий самараси кузатилади.

Б) Ишлаб чикариш куламининг мусбат самараси кузатилади.

B)   Ишлаб чикариш унумдорлигининг суниб бориши қонуни амал килади.

Г) Фирма максимал фойда олади.

 

Кейс стади

№4 Вазифа: куйида келтирилган вокеани шошилмасдан диккат билан укинг.

Тадбиркорлик ташкилий структурасининг ахамияти

 

Саноат иктисодини, биринчи навбатда, фирмалар тармок чегарасида кандай узаро муносабатда эканлиги ташвишлантиради. Масалащ монополия, ракобат мухитига хамда олигополия уртасида таккослашлар олиб борилади. Аммо хусусий фирмаларга умуман эътибор берилмайда. Айникса, фирма ишчиларига акциялар тегашлилиги тугрисидаги саволга кам эътибор берилади. Ёлланма ишчи — мулкдор бозор иктисодида энг куп таркалган вариантдир: якка мулк эгаси хам, менежер хам, кайсидир компаниянинг катта булмаган акциялар пакетининг эгаси хам мулкдор хукукдга эга булган ишчи хисобланади. Ишлаб чикариш оддий ресурслар тупламига нисбатан купрок. нарсани талаб килади. Киритиладиган ресурслар ташкилланггирилган булиши керак ва хатгоки жудаям оддий фаолият турлари хам турли шаклли ташкилий структураларни талаб килиши мумкин.

Бир хайдовчи ва бир транспорт воситасида талаб этиладиган юк ташишни куриб чикамиз. Агар мулк структурасини урганадиган булсак, унда ким транспорт воситасига эгалик килиши керак? Маълумки, хайдовчига тегишли ёки хайдовчи транспорт воситасини бошка кишидан ижарага олган булиши мумкин. Бу альтернатива — акционерлар гурухининг транспорт воситаларига коллектив булиб эгалик килишндир. Бунда хайдовчи акционерлар гурухи таркибига кирипш хам, кирмаслиги хам мумкин. Кайси бир вариант, у билан боглик таваккалликни хисобга олган холда, афзалрок? Вариант танлашда икки ёндашиш булиши мумкин.

Биринчидан, транспорт воситаси билан эхтиёткорона муносабатда булищда, хайдовчининг кобилияти мухим урин тутади:таъмирлаш учун кушимча харажатлардан сакланиш, тез хайдаш хисобига вактни иктисод килиш. Бу холатда транспорт воситаси кимга тегишли булиши керак?

Иккинчидан, хайдовчи нуктаи назаридан транспорт воситасини бошкаришда маълум даражада таваккаллик бор. Баъзи хавфлардан сугурталаниш мумкин (масалан,

авариядан), аммо колганларининг иложи йук (масалан, юк ташишга талабнинг пасайиши). Сугурталаниш имконияти булмаган хавфлар учун куйидагича ишни ташкил килиш самарали хисобланади: унда бой шахс ёки улар гурухи транспорт восигаларига эгалик килади ва уларнинг инвестиция портфелида транспорт воситалари жуда кам хиссани ташкил килади. Улар, масалан, автомобиллар ишлаб чикаришда уз инвестицияларига эга булиши мумкин ва юк ташишга талаб булганда автомобиллар нархи ошиши кутилиши мумкин. Бу мулкдорларнинг таваккалчилига бутун капитали транспорт воситасига куйилган бошка индивидникига нисбатан кам. Бу вокеани тахлил килишда heptagon ни кулланг.

 

Савол ва топшириклар

 

1.   Юқорида тасдикланяптики, купчилик кишилар таваккал килишни ёктиришмайди. Бу тасдикни куриб чикинг ва ечимларни кабул килувчи йирик компания ходими ёки бизнес эгаси (яъни, агар сиз фирма эгаси булсангиз, шу сабабга кура, бутун бизнесни йукотишга олиб келадиган карорларга нисбатан кам таваккалли карорлар кабул килардингизми?) эканлигига боглик равишда, турли хил ечимлар кабул килиш: имкониятлари тугрисида тахмин килинг.

2.   Агар шахслар йирик фирмалар ходими булса,  улар компаниянинг жавобгарлиги чекланганлиги учун ва уларнинг иш хакига таъсир этмаслигини тушунган холда уз фаолиятида купрок таваккалли карорлар кабул килишга кай даражада мойил булади (купрокми, камрокми)?

3.  Агар ишчилар компаниянинг кисман эгаси булса, улардан харакатлари купрок мотивлашган ва улар фирма фойдасининг таксимланишида катнашиш хукуклари борлиги учун унумлирок ишлашларини кутиш мумкинми? Бу узок муддатли хатти-харакат булиши мумкинми ёки икки йилдан сунг ишчилар аввалги унумдорлик даражасига кайтишадими?

 

Кейс стади №5

 Вазифа: куйида келтирилган вокеани шошилмасдан

диккат билан укинг.

Чекланган курсаткичлар буйича тахлил

 

Талабаларни хусусий мактабларда олий укув юртларига киришга тайёрлаш учун курсларга кабул килишни иктисодий асослаш зарур. Бундай мактаблар узлари карашли булган коллежлардан хам, бошка манбалардан хам молиявий кумак олишолмайди. Бундай курслар коллеж ва шахс уртасидаги хусусий шартнома ва мактаб-курслар га хохлаганча битирувчиларни жалб кила олади.

Бюджет хисобидан молияланадиган коллежлар учун бу курслардан тушадиган даромадлар асосий даромад манбаларидан биридир. Хар бир мактаб учун талабаларни бундай кабул килиш афзаллиги шундаки, хамма харажатлар ва даромадлар чекланган курсаткичлар тахлилига асосланган.

Бундай укитишлар утказишнинг асосий харажатлари — бу малакали укитувчилар ва талабалар ётокхонасидаги жойлар. Бу ресурслар укув юртларида бор, шунинг учун кушимча сарфлар кутилмайди. Факат минимал қийматга эга булган ва умумий қиймати бир йилда хар бир талаба учун 1000 сумни ташкил этадиган иситиш, ёритиш, когоз ва бошка майда харажатлар билан боглик булган сарфлар кузда тутилган.

Агар хар бир тингловчидан курс учун 600000 сум тулов олинса, тушунарлики, бу мактаб учун "олтин кони'. Табиийки, мумкин кадар куп тингловчи кабул килиш керак. Бундай холда талабаларнинг маълум сонини кабул килишда асосий укитувчиларга ёрдам берадиган яна бир соатбай укитувчи жалб килишга тугри  келади. Лекин холатни чекланган харажатлар нуктаи назаридан тахлил килсак,унда маълум буладики, агар чекланган харажатлар бир талабага 599000 сумни (600000 — 1000) ташкил килганда, келиб чикадики, бир талабага чекланган харажатлар кескин ошса, бундай таклиф ноиктисодий булишдан олдин копланади.

Ягона муаммо шундаки, узок, муддатли режада ОУЮ га кириш учун тайёрланадиган абитуриентларнинг хар кандай ортикча сони бу курсга укув жойларига булган талабни пасайтиради. Лекин хозирги вактда бу узок келажак ва мактаблар бу имкониятдан тулик фойдаланиши мумкин.

Бу вокеани тахлил килишда heptagon ни кулланг.

 

7-МАВЗУ. ТУРЛИ БОЗОР СТРУКТУРАЛАРИДА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ВА НАРХ ШАКЛЛАНИШИ

 

Таянч иборалар:

 

Ракобат                             Киска муддатли мувозанат

Мукаммал ракобат            Монополия

У мумий даромад                -Олигополия

Уртача даромад                 Номукаммал ракобат

Чекланган даромад             Монополистик ракобат

Зарарсизлик нуктаси         Нарх дискриминацияси

Узок муддатли мувозанат

 

1. Бозор тузилишлари ва фирма харакати принциплари

 

Хаётда биз куп бор «ракобат», «ракобатли кураш», «ракобатли бозор» деган тушунчалар билан юзма-юз буламиз. Иктисодда «ракобатли кураш» ва «ракобатли бозор» тушунчалари бир-биридан фарк килади.

Биринчиси алохида фирмаларнинг бозордаги харакати услубларига тегишли булса, иккинчиси бозор структурасига тегишли ва хар кандай товарнинг фирма фаолияти ва харакатига таъсир этувчи хамма бозор аспектларини камраб олади (фирмалар сони, ишлаб чикариш технологияси, сотиладитан товар турлари ва хоказо).

Бозор ракобати алохида фирманинг бозорга таъсир курсата билиши кобилияти чегаралари билан аниқланади. Яъни уз махсулотини сотишда авваламбор нархларга таъсир курсата олиши билан белгиланади. Канчалик алохида фирмалар уз махсулотини сотадиган бозорга кам таъсир курсатса, шунчалик бозор ракобатли хисобланади. Ракобатнинг энг юқори нуктасига алохида фирма бозорга умуман таъсир курсатмаганда эришилади. Бу холатда товар бозорида шунчалик фирмалар сони куп буладики, уларнинг бирортаси хам товар нархига таъсир курсата олмайди. Нарх талаб ва таклиф асосида шаклланади. Бундай бозор мукаммал ракобат деб аталади. Мукаммал ракобат шароитида фирмалар узаро ракобатли кураш олиб бормайдилар.

Бир гурух фирмалар бир турдага, кардош товарлар ишлаб чикаради, унда бу фирмалар тармокни ташкил этади. Фирма ишлаб чикарадиган товарнинг хар бир нархида харидорлар канча микдорда талаб намоён этишини курсатадиган эгри чизик фирманинг индивидуал талаб эгри чизиги деб аталади. Агар алохдда фирма уз талаб эгри чизииши билганда, унда сотиш хажмини ва оладиган даромадини аниклаш у учун осон буларди. Бундан ташкари агар унга харажатлари хам маълум булса, у ишлаб чикариш хажмини ва максимал фойдасини хам аниклаши мумкин.

Лекин реал хаётда алохида фирманинг эмас, бутун тармокнинг бозорий талабини белгилаш мумкин. Фирма товар нархини узгартирганда ишлаб чикариш хажмлари кандай булишини билиш учун бошка фирмалар кандай харакат килишни билиши керак (чунки уларнинг фирма харакатига жавоблари сотиш хажмига таъсир курсатади), яъни бозор структурасини билиш керак. Иктисодда туртта назарий мумкин булган бозор структуралари курилади: 1) мукаммал ракобат; 2) монополия; 3) монополистик ракобат; 4) олигаполия. Хамма структураларга тегишли булган принципларни куриб чикамиз.

Ягона муаммо шундаки, узок, муддатли режада ОУЮ га кириш учун тайёрланадиган абитуриентларнинг хар кандай ортикча сони бу курсга укув жойларига булган талабни пасайтиради. Лекин хозирги вактда бу узок келажак ва мактаблар бу имкониятдан тулик фойдаланиши мумкин.

Бу вокеани тахлил килишда heptagon ни кулланг.

 

7-МАВЗУ. ТУРЛИ БОЗОР СТРУКТУРАЛАРИДА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ВА НАРХ ШАКЛЛАНИШИ

 

Таянч иборалар:

 

Ракобат                             Киска муддатли мувозанат

Мукаммал ракобат            Монополия

У мумий даромад                -Олигополия

Уртача даромад                 Номукаммал ракобат

Чекланган даромад             Монополистик ракобат

Зарарсизлик нуктаси         Нарх дискриминацияси

Узок муддатли мувозанат

 

1. Бозор тузилишлари ва фирма харакати принциплари

 

Хаётда биз куп бор «ракобат», «ракобатли кураш», «ракобатли бозор» деган тушунчалар билан юзма-юз буламиз. Иктисодда «ракобатли кураш» ва «ракобатли бозор» тушунчалари бир-биридан фарк килади.

Биринчиси алохида фирмаларнинг бозордаги харакати услубларига тегишли булса, иккинчиси бозор структурасига тегишли ва хар кандай товарнинг фирма фаолияти ва харакатига таъсир этувчи хамма бозор аспектларини камраб олади (фирмалар сони, ишлаб чикариш технологияси, сотиладитан товар турлари ва хоказо).

Бозор ракобати алохида фирманинг бозорга таъсир курсата билиши кобилияти чегаралари билан аниқланади. Яъни уз махсулотини сотишда авваламбор нархларга таъсир курсата олиши билан белгиланади. Канчалик алохида фирмалар уз махсулотини сотадиган бозорга кам таъсир курсатса, шунчалик бозор ракобатли хисобланади. Ракобатнинг энг юқори нуктасига алохида фирма бозорга умуман таъсир курсатмаганда эришилади. Бу холатда товар бозорида шунчалик фирмалар сони куп буладики, уларнинг бирортаси хам товар нархига таъсир курсата олмайди. Нарх талаб ва таклиф асосида шаклланади. Бундай бозор мукаммал ракобат деб аталади. Мукаммал ракобат шароитида фирмалар узаро ракобатли кураш олиб бормайдилар.

Бир гурух фирмалар бир турдага, кардош товарлар ишлаб чикаради, унда бу фирмалар тармокни ташкил этади. Фирма ишлаб чикарадиган товарнинг хар бир нархида харидорлар канча микдорда талаб намоён этишини курсатадиган эгри чизик фирманинг индивидуал талаб эгри чизиги деб аталади. Агар алохдда фирма уз талаб эгри чизииши билганда, унда сотиш хажмини ва оладиган даромадини аниклаш у учун осон буларди. Бундан ташкари агар унга харажатлари хам маълум булса, у ишлаб чикариш хажмини ва максимал фойдасини хам аниклаши мумкин.

Лекин реал хаётда алохида фирманинг эмас, бутун тармокнинг бозорий талабини белгилаш мумкин. Фирма товар нархини узгартирганда ишлаб чикариш хажмлари кандай булишини билиш учун бошка фирмалар кандай харакат килишни билиши керак (чунки уларнинг фирма харакатига жавоблари сотиш хажмига таъсир курсатади), яъни бозор структурасини билиш керак. Иктисодда туртта назарий мумкин булган бозор структуралари курилади: 1) мукаммал ракобат; 2) монополия; 3) монополистик ракобат; 4) олигаполия. Хамма структураларга тегишли булган принципларни куриб чикамиз.

 

Авваламбор чекланган даромад (MR) тушунчасини киритамиз. У кушимча бирлик товар сотиш натижасида фирма умумий даромадининг узгаришини курсатади (TR):

 

Уз фойдасни максималлаштирувчи фирма икки мухим саволга жавоб бериши керак: 1) Уз фаолиятини давом эттириш кулайми, йукди? 2) Кулай булса, кандай чегара-гача? Фирма учун фаолияггини давом эттириш: эришилган ишлаб чик,ариш даражасида даромадлари узгарувчан харажатларвдан куп булган шароитда кулай. Биринчи коида-фирма, агар даромадлари узтарувчан харажатларидан куп булмаса (ёки хеч булмаганда тенг булмаса), ишлаб чикаришни  тухтатиши керак.

Фирма кандай даражагача махсулот ишлаб чикариш хажмини кенгайтириши керак? Агар кушимча бирлик товар ишлаб чикариш берадиган даромад шу товар бирлигини ишлаб чикариш харажатларидан куп булса, фирма ишлаб чикариш хажмини ошириши мумкин. Агар охирги бирлик ишлаб чикарилган махсулот даромади харажатига тенг булса, ишлаб чикаришни кенгайтирши маъносиз. Иккинчи коида агар фирма ишлаб чикаришни давом эттиришга карор килса, унда у шундай микдорда мадсулот ишлаб чикариши керакки, бунда чекланган даромад чекланган харажатларга тенг булсин.

Бу икки коида бозорнинг хамма струкгураларида кулланилади.

 

 

2. Мукаммал рако6ат

 

Мукаммал ракобат назарияси хеч кандай узгаришсиз алохида тармокларида кулланиши мумкин ёки конуниятлар-ни аниклашда асос булиши мумкин. Мукаммал ракобат шароитида фирма харакатини куриб утиш учун биз икки асосий фараздан келиб чикишимиз керак:

1) Алохида фирма ишлаб чикариш хажми тармокдаги ишлаб чикаришда сезиларсиз ва унинг узгаришлари у сотадиган товар нархига хеч кандай таъсир курсатмайди.

2)  Бу фирма фаолият курсатадиган тармок; кириш ва чикиш учун эркин. Бу дегани, хар кандай фирма шу товар ишлаб чикаришни бошлаб тармокда кириши ёки ишлаб чикаришни тухтатиб, тармокдан чикиши мумкин. Бошка фирмалар бунга тускинлик килмайди.

 

 

 

 

 

 

Биринчи  фараздан келиб чикадики, алохида фирма талаб эгри чизик горизонтал, яъни фирма махсулотига талаб абсолют узгарувчан. Лекин эгри чизикнинг бундай куриниши фирма товарнинг хар кандай микдорини айнан шу нархда сотиши мумкинлигини биддирмайди. Буни шундай тушу-ниш керакки, фирма ишлаб чикаришни имкони борича кенгайтиршпда товар нархига таъсир курсатмайди.

Умумий ва уртача даромадлар тушунчасини куриб чикамиз. Умумий даромадлар (TR)хамма махсулотни сотишдан келиб тушадиган умумий микдор.

 

TRq x p

 

Уртача даромад (AR) — бир бирлик махсулот сагишдан келадиган даромад. Мукаммал ракобатда уртача даромад сотиладиган товар нархига тенг. MRчекланган даромад, кушимча бирлик махсулот сотишдан олинадиган даромад булганлиги сабабли, мукаммал ракобатда у хам товар нархига тенг.

Юқорида айтилганлардан: агар алохида фирма харакати у сотадиган товар нархига таъсир курсатмаса, унда бу фирма учун талаб эгри чизиги, AR ва MR эгри чизиқлари мос тушиши келиб чикади. Улар товар нархига мос даражада утказилган горизонтал чизикдан иборат. Агар мукаммал ракобатда Р = MR булса, унда уз фойдасини максималлаштирувчи фирма учун (иккинчи коида асосида) нарх чекланган харажатларга тенг булиши керак.

Киска муддатли даврдаги мувозанат. Мукаммал ракобат шароитида фирма факат ишлаб чикариш хажмини узгартириши билан фойдани максималлаштиради. Киска муддатли даврда фирма факат узгарувчан ресурсларни узгартириш максадга эришиши мумкин. Биринчи ва иккинчи коидалар асосида хулоса килиш мумкинки, фирма хар кандай ишлаб чикариш хажмида уз чекланган харажатларини товар нархига тенглаштириш учун (агар уртача узгарувчан харажатлардан юқори булса) узгарувчан факторларнинг маълум микдорини киритади. Бу хулосани 7.1-расмдаги графикда курамиз.

Талаб, чекланган даромад ва уртача даромад эгри чизиқлари мос ва улар горизонтал тугри чизикда беради. Ра - товар нархи. Фирма то qa ишлаб чиқариш хажмига етмагунча (МС- Ра бултанда ваЛ нуктада нарх AVCдан юқори) махсулот хажмини кенгайтиради ва кушимча узга­рувчан факторларни киритади.

 

 

Агар бозорда нархлар узгармаса, унда фойдасини максималлаштирувчи фирма учун ишлаб чикаришни на ошириш ва на камайтириш маъносиз. Бу холатда фирма киска муддатли даврда уз мувозанат нуктасини топти деб хисобланади.

Агар бозорда товар нархи узгарса, унда фирма уз ишлаб чикариш хажмини шу тарика МСии нархга (талаб ва таклиф асосидаги) тенглаштириш учун узгартириб туради. Бозор шароити (товар нархи) ва фирманинг унта жавоби харакати (ишлаб чикариш махсулот хажми) уртасидаги узаро боғлиқликни бозорий таклиф эгри чизиги аниклаб беради.

Таклиф эгри чизига коидасидан маълумки, алохида фирма таклиф эгри чизиги фирманинг бозордаги хар бир нархда канча микдорда махсулот ишлаб чикариш ва сотишни таклиф килишини курсатади. Биз биламизки (биринчи коида), агар товар нархи уртача узгарувчан харажатлардан кам булса, фирма бирон бирлик хам товар таклиф этмайди.

Хар кандай Рр Р2, Р3 AVC даражасидан юқори нархларда фирма qp q2, q3 товар микдорини таклиф этади ва бунда товар нархи чекланган харажатларга тенг булади.

Мукаммал ракобат шароитида, демак, алохида фирма таклиф эгри чизига AVC эгри чизигадан юкори булган МС эгри чизиги билан мос тушади. Шу тарика топилган таклиф эгри чизигини талаб эгри чизига билан бирга курсак, улар кесиштан нуктада товарнинг мувозанат нархи булади.

Бу нуктада бозорий QD бapo6ap бозорий QS га, шунинг учун тармок мувозанатда. Мувозанат нуктада хамма фирмалар МС ни Р билан тенглаштирадилар ва биронтаси хам ишлаб чикариладиган махсулот микдорини узгартиришга интилмайди, чунки улар фойдасини максималлаштиради.

Лекин бу фойда канчалик куп деган саволга жавоб бериш учун мисолга қайтамиз. Бозорда аввал махсулот нархи 35 сум эди, сунг у 20 сумга тушди, деб хисоблаймиз.

 

 

 

 

Р—35 сум булганда фирма то МС≡Р  булмагунча (85 бирлик) ишлаб чикаришни кенгайтиради. Ана шу нуктада фонда максимал. Нарх тушеа, Р=25 сум, у минимал АТС (В нуқта) билан тенглашади. Унда фирма 0 га тенг булган иктисодий фойдага эга.

Нархнинг В нуктадан пастга тушиши фирманинг харажатларини коплай олмаслиги ва зарар куришини билдиради. С нуктада qс=72 бирликка тенг. Бунда TR=1400 сум, ТС-1872, яъни тадбиркор зарари 432 сум. Аммо ишлаб чикаришни туда тухтатиш унга TFC=1000 га тенг булганда зарар беради. Албатта зарар фирманинг ёмон фаолиятидан дарак беради, лекин киска муддатда жихозларни алмаш-тириш керак эмас. Товар нархи Д дан пастга тушса, ишлаб чикаришни тухтатиш керак.

Узок, муддатда агар товар нархи тушса ва фирмалар зарар курадиган булса, айрим фирмалар бошка тармокларга ўтадилар. Натижада токи мувозанат нарх урнатилмагунча товар ишлаб чикарувчилар сони камаяди ва таклиф камайиб боради. Агар нарх ошса, фирмалар иктисодий

фойда оладилар. Бу бошка тармокдан ишлаб чикарувчиларнинг кириб келишига олиб келади. Таклиф ошади, мувозанат нарх урнатилади, иктисодий фойда О га тенг булади.

Узок муддатда фирма мувозанати шартлари:

1)  фирмада МС - Р га тенг булиши керак;

2)  фирма 0 га тенг иктисодий фойда олиши керак;

3)  тармок фирмалари факат узок муддатдаги уртача харажатлар эгри чизиги минимал нукталарига тугри келадиган хажмдагина махсулот ишлаб чикаришга кодирдир.

Бу уч мувозанат куйидагиларга эквивалент:

а)  тармок фирмалари кисқа муддатда уртача умумий харажатлар эгри чизиги    минимал    нукталарига мос келадиган хажмда махсулот ишлаб чиқарадилар (SRATC);

б) тармокнинг хамма фирмалари учун уларнинг чеклан-ган харажатлари товар нархига тенг;

в) тармок фирмалари узок муддатда уларнинг уртача харажатлари минимум нукталарига тугри келадиган хажм-ларда махсулот ишлаб чиқарадилар (IRAQ.

Тармокнинг хамма фирмалари учун агар уч шарт хам бажарилса, тармок мувозанатда хисобланади.

Узоқ муддатда тармок фирмалари минимал харажатларга амал килса, тармок мувозанатда булади. Бу дегани, технологиянинг ва иктисодий ресурслар нархининг шу даражасида хар бир фирма ишлаб чикаришни омаллаштириш резервларини ишлатиб булади, харажатлари минимум, ишлаб чикариш хажмини ошириш зарарга олиб келади.

 

3. Монополия ва монополистик ракобат

 

Монополия. Фирма - монополист, ягона товар ишлаб чикарувчи булганлиги сабабли, унинг талаб эгри чизиги шу товар талаб эгри чизиги билан мос булади. Унинг эгри чизиғи камаядиган характерга эга ва ишлаб чиқариш хажмининг узгариши товар нархига таъсир курсатади. Монополист хамма товар бирлигига бир нарх куяди ва уртача даромад микдори товар нархига тенг булади. Бу холда талаб эгри чизиги ва уртача даромад эгри чизиги мос тушади. МК узгаришларини тушуниш учун эса куйидаги мисолни куриб утамиз:

 

 

5 бирлик урнига 6 бирлик махсулот ишлаб чикарилганда, монополист бу товар бирлигига нархни 10 дан 9 сумга тушириши керак.

Фирма 59 сум = 10x5 + 9x1 даромад олиш урнига TR = 9x6 = 54 сум даромад олади, чунки у хамма товарни 9 сумдан сотиши керак. Бундан хулоса: фирма — монополист учун MR доимо товар нархидан паст, шунинг учун MR эгри чизиги талаб эгри чизиқдан доимо паст.

QD нарх буйича талаб узгарувчанлигига боғлик. Агар Еd>1 булса, унда талаб узгарувчан ва TR ошади. TR ошадиган булса, MR мусбат б5 отади. Унда Еd < 1 булса, MR < 0. Графикда курамиз:

а) Монополия шароитида:

 

Кисқа муддатли даврда мувозанат. Монополистнинг оптимал фаолиятини топиш учун биз MR ва МС микдорларини такқослашимиз керак.

 

 

 

б) Графикдан куриниб турибдики, монополист MR ва МС кесишган А нуктада фойдани максималлаштиради. Товар нархи Ра талаб эгри чизиқда А, нуктада булади. Ра ўртача харажатлардан юқори бўлганлиги сабабли фирма иктисодий фойда олади (штрихланган жойда).

MR -= МС холатда бўла туриб, фирма 0 фойда (ATC) ёки зарар (АТС3) о лиши хам мумкин.

 

 

    Уз фойдасини    максималлаштирадиган    фирма нарх

буйича талаб ноузгарувчан бўладиган миқдоргача уз сотиш хажмларини кенгайтирмайди, чунки, Ed<l да  MR<0.

Бир МС эгри чизиғи билан А нуктада чекланган даромаднинг бир канча эгри чизиклари кесишиши мумкин (MRP MR2, MR3), бу бозор талаби эгри чизиғи холатига боғлиқ (Dv D2, D3).   

Бир товар ишлаб чиқариш хажмида турли нархлар р Р2, PJ туғри келиши мумкинлиги сабабли, биз фирма — монополист учун бозор нархи ва фирма таклиф этадиган товар миқдори уртасида богликлик конуниятини топа олмаймиз. Яъни, монополия холатида монополист фирма учун таклиф эгри чизигини тузиш мумкин эмас.

Узоқ муддатли даврда мувозанат. Фирма — монополист якка ишлаб чикарувчи бўлганлиги сабабли тармокни намоён этади. Шунинг учун қисқа  муддатли мувозанат узок муддатта хам тааллукли. Демак, монополист, монополист булиб колгунга кадар (бошка фирмаларни тармокда киритмагунча) фойдасини максималлаштиради.

 

Нарх дискриминацияси. Биз фирма монополистнинг хамма товарига бир хил нарх кўяди деб хисоблагандик. Аммо кушимча фойда олиш учун монополист бир товарнинг ўзини узгармас ишлаб чикариш харажатларида турли нархларда сотиши мумкин.

Бунинг сабаби куйидагича: талаб эгри чизигиниг ab кисми (PAj нархдан юқори жойлашган) кўрсатишича, шундай харидорлар борки, бозор нархларидан юкори нархларда товар сотиб олишга тайёр. Нарх диафиминацияси шунга асосланган ва уни икки аспектда куриш мумкин:

1)  сотилган махсулот бирлиги буйича дискриминация;

2)  харидорлар уртасида дискриминация.

Яхши уйлаб чикилган нарх дискриминацияси монопо­лист фирма учун ягона нархдагига нисбатан купрок фонда олишга имконият яратади.

Монополистик ракобат. Монополистик ракобат назарияси англиялик иктисодчи Ж. Робинсон ва америкалик олим Э.Чемберленларга тааллукдидир.

Монополистик ракобат икки моделнинг узаро кушили-шини такозо этади. Мукаммал ракобатдаги каби тармокда куп фирмалар амал килади ва тармокда кириш ва чикиш эркин деб хисобланади. Лекин хамма фирмалар улар ишлаб чикараётган товар нархини узгартиришнинг маълум имкониятларига эга (бу монополия хусусияти), чунки х,ар бир фирма ракобатчилари ишлаб чиқарадиган товарга нисбатан сезиларли фарк қиладиган товар сотади (масалан, турли фасондаги костюм).

Товар дифференциацияси хар бир фирма уз товари буйича маълум даражада монопол хокимликка эга эканлигини такозо этади: у уз товари нархини ракобат-чиларга боғлиқ булмаган равишда ошириши ёки пасайти-риши мумкин. Лекин бу хокимлик худди шундай товар ишлаб чикарувчилар борлиги ва тармокда кириш эркинлиги билан чекланади. Бундан келиб чикадики, номукаммал ракобат шароитида алохида фирманинг талаб эгри чизиғи тушиб бораёттан характерга эга, лекин тармокдаги эгри чизикдан фарк килади. Тармок фирмалари бир хил товар деб айтиш мумкин булган ухшаш (эркаклар костюми), лекин шу билан бирга етарли даражада фарк киладиган (фрак, учлик ва бошка) товар ишлаб чикаради.

Шундай килиб, монополистик ракобат назарияси уч принципига асосланади:

1. Алохида фирма талаб эгри чизигининг узгарувчашшги тармок. таЖ1б Э1ри чизири узгарувчанлигага нисбатан юқори. Бу фирма учун киска муддатдаги даврда монопол фойда олиш имкониятини беради.

2.   Тармокда кириш ва чикиш эркин. Бундан келиб чикадики, узоқ муддатда хамма фирмалар оладиган иктисодий фойда нолга тенг булади. Бу графикда куриниб турибди (7.7-расм).

Агар фирма монопол иктисодий фойда оладиган булса (расмда штрихланган майдон), унда тармокда капитал кириб келиши содир булади. Хар бир янги фирманинг пайдо булиши талаб эгри чизигини чапга силжитади (D2). Натижада шундай холат юзага келадики, фирма иктисодий фойдаси нолга тенг булади ва янги фирмалар кириб келиши тухтатилади.

Шундай килиб, монополистик ракобат шароитида узок, муддатда алохида фирма мувозанати сотиладиган товар нархи (яъни уртача даромад микдрри) уртача умумий харажатлар микдори билан тенглашганда юзага келади нуктада, D2 АТС билан кесишганда).

3. Тармокда бир-бири билан радобатда булган куп фирмалар кириб келади. Шунинг учун хар бир фирма ракобатчиларига карамасдан уз нарх сиёсатини олиб боради.

Монополистик ракобат шароитида мукаммал ракобатдагига нисбатан махсулот кенг ассортиментда, лекин юқори махсулот бирлиги харажатларида ишлаб чиқарилади.

 

4. Олигополия

 

Олигополия учун уч хусусият характерли: - тармокда бир ёки бир нечта рақобатдаги фирматар мавжуд, шунинг учун тармоқ монополлашган эмас;

—  хар бир фирма талаб эгри чизиги тушиб бораётган характерга эга, шунинг учун тармоқда эркин ракобат коидалари амал килмайди;

— тармокда хеч булмаганда бир фирма мавжудки, унинг хар кандай харакати рақобатчиларнинг жавоб харакатига ундайди,   шунинг учун тармоқни монополистик рақобат хам деб булмайди.

Мукаммал ракобат бозорининг олигополия бозоридан энг асосий фарқи нархларнинг узгариш хусусиятларидадир. Олигополия шароитида нархлар тез-тез узгармай, кандай-дир вакт мобайнида ва сезиларли миқдорда узгаради. Бунинг сабаби талабнинг циклик ва мавсумий узгаришларидадир. Олигополист фирмалар нархни пасайтиришга харакат килмайдилар ва талаб узгаришларига ишлаб чиқариш хажмини камайтириш ёки ошириш билан жавоб берадилар. Чунки нархларнинг тез узгаришлари кушимча харажатларга боглик, (янги прейскурантлар чиқариш, харидорларнинг ишончини йуқотиш ва хоказо). Нархларни саклаб қолиш фақат қиска муддатли даврда самарали, узоқ муддатда мумкин эмас.   

Олигополист фирмалар ишлаб чикаришни режалаштир-ганда, олдиндан талабнинг тушиш ёки кутарилишига тайёргарлик курадилар.

Олигополист фирма узига хос уртача узгарувчан харажатлар эгри чизигига эга (7.8-расм).

Бундай AVC эгри чизигидаа qtдан q2 микдоргача махсулот ишлаб чиқариш бир хил узгарувчан харажатларда амалга оширилиши мумкин. Бу интервалда чекланган харажатлар хам узгармайди ва уртача харажатларга тенг.

 

Қайтимнинг камайиб бориш қонунига асосан, бир фактор узгармай, иккинчи факторни ишлаб чиқаришга жорий этишда (мехнат) уртача узгарувчан харажатлар тобора камайиб боради ва уз минимумига эришади, сунг эса яна жорий этишни давом эттирсак, АУСотШ боради. Агар биз капитални булинмайдиган деб хисобласак, бу тасдиқ тугри келади. Олигополист фирма ишлаб чиқаришни камайтириши керак булганда хам иш кучини, хам ишлаб чиқариш воситаларини (масалан, айрим станокларни вақтинча ишлатмайди) камайтиради. Шундай қилиб, у хам узгарувчан, хам доимий харажатларни бир хил узгарти-радики, натижада кайтимнинг камайиш қонуни амал килмайди. Олигополист фирма шу сабабли маълум ишлаб чиқариш хажми интервалида {qt дан q2 гача) мехнат ва капитал бирликлари нисбатларини узгартирмай caқлa6 қолади. Бундай холатда уртача Узгарувчан ва чекланган харажатлар узгармайди.

Олигополист фирмалар, одатда, бозорни урганиш асосида уз «нормал» талаб эгри чизикларини аниклайдилар. У хар бир нархда ўртача канча махсулот бозорда сота билишларини курсатади. Доимий талабни билиб, улар кутиладиган узгаришларга мос равишда жихозларни урнатадилар. «Нормал» талаб эгри чизиги дастлабки «нормал» нархни аниклашда кулланилади.

Хар кандай фирма уз фойдасини MR = МС булганда максималлаштирганлиги AVC ва МС эгри чизиклар мос тушганлиги сабабли мувозанат нарх ва хажмлар MR ва AVC эгри чизиқлари кесишган А нуктада жойлашади, Рn нарх «нормал» нарх. У асос сифатида олинади ва талаб узгаришларида узгармайди, махсулот хажмлари эса q1 дан q2 гача узгариб туради.

 

Назорат учун савол ва топшириқлар

1.  Рақобат ва рақобатли бозор.                                                                                           

2.  Мукаммал ракобат деганда нимани тушунасиз?

3.  Умумий даромад деганда нимани тушунасиз?

4.  Уртача даромад тушунчасини қандай изохлайсиз?

5.  Чекланган даромад тушунчасини кандай тушунасиз?

6. Уз фойдасини максималлаштирувчи фирма учун икки коида нимадан иборат?

7.  Узок муддатли даврда мувозанатни тушунтиринг.

8.  Кисқа муддатли даврда мувозанатни тушунтиринг.

9.   Монополия ва монополист фирма фойдасини максималлаштириш.

10.  Олигополия ва олигополист фирма фойдасини максималлаштириш.

11.  Номукаммал рақобат тушунчасини кандай изохлайсиз?

12.  Монополистик ракобат ва ундаги мувозанат шартлари.

13.  Нарх дискриминацияси нима?

 

Амалиёт дарсларида бажариладиган машгулотлар

 

1-машғулот. 7.10-расмда ракобатли тармокда фаолият курсатадиган фирма харажатлари эгри чизиги курсатилган. ОР - жорий бозор нархи:

 

 

а)  Фирма фойдаси максимал бўлган ишлаб чиқариш даражасини графикда курсатинг.

б) Нарх ва ишлаб чикаришнинг шу даражаларида фирма фойдаси хажмини курсатадиган майдонни графикда белгиланг.

в) Бу тармок мувозанатда деб фараз киламиз. Бу киска муддатли (7.10- расм) ракобатчи фирма мувозанатми ёки узок муддатли харажатлари эгри чизиғи мувозанатми? Уз жавобингизни асослаб беринг.

г) Тармокда чикариладиган товарларга талаб камайиши бу фирмага кандай таъсир курсатиши мумкин?

2-машғулот. 7.11-расмда мукаммал ракобат шароитида ишловчи фирма харажатлари эгри чизиги курсатилган.

 

 

7.11-расм. Рақобатчи фирма харажатлари эгри чизиғи.

 

а) Товарнинг кандай нархида фирма ишлаб чиқаришни тухтатишга тайёр?

б)  Товарнинг кандай нархида фирма нормал фойда олиши мумкин?

в)  Фирмага нормал фойда таъминлайдиган нархда умумий доимий харажатларни ифодаловчи майдонни графикда курсатинг.

г)  Киска муддатли даврда фирма нархнинг кандай куламида ишлаб чикаришни зарар билан давом эттиради?

д) Графикда фирма таклифи эгри чизигини курсатинг.

е)  Киска муддатли даврда фирма товарнииг кандай нархларида иктисодий фойда олиши мумкин?

 

3-машғулот. 7.12-расмда фирманинг умумий харажатлари ва умумий даромади эгри чизиклари курсатилган. Графикни эътибор билан урганиб, саволларга жавоб беринг:

а)  Бу график кандай бозор структурасига мос? Нима учун?

б) Кайси даврни акс эттиради: киска муддатли ёки узок муддатли

в)  Фирма ишлаб чикарадиган товар нархи кандай?

г)  Фирма доимий харажатлари микдори канча?

д) Ишлаб чикаришнинг кандай хажмида фирма иктисодий фойдаси нолга тенг?

е) Фирма ишлаб чикаришнинг кандай хажмида максимал фойда олади?

 

4-машғулот. 7.3-жадвалда мукаммал ракобат бозорида фаолият курсатадиган фирма харажатлари ва даромадлари тугрисида маълумотлар келтирилган. Берилган маълумотлардан фойдаланиб, куйидаги тошпирикларни бажаринг.

 

 

Q — махсулот хажми

Рn — узгарувчан ресурс нархи

Pq — бир бирлик махсулот нархи

TR - умумий даромад

ARўртача даромад

MR — чекланган даромад

ТС — умумий харажатлар

TFC — умумий доимий харажатлар

TVC — умумий уртача харажатлар

АТС— уртача харажатлар

AVC — уртача ўзгарувчан харажатлар

AFC — уртача доимий харажатлар

МС — чекланган харажатлар

 

а)  Курсаткичларни хисобланг ва жадвални тулдиринг.

б)  Фирма махсулот ишлаб чикаришнинг кандай хажмида фойдани максиматлаштиради ёки зарарларни минимумлаштиради?

в) AR, MR, АТС, AVC,AFC,MC эгри чизикларини бир графикда чизинг. Ишлаб чиқаришнинг оптимал хажмини курсатинг. Ўз танловингизни тушунтиринг.

 

5-машғулот. Куйида рақобатчи фирманинг киска муддатли даврдаги умумий харажатлари функцияси берилган:

 

 

а) Агар товарнинг бозорий нархи (1) — 3 сум,   (2) — 5 сум, (3) — 7 сум, (4) — 9 сум булганда фирма махсулот ишлаб чикаришнинг кандай хажмини танлайди?

б)  а топширикдаги товар нархларида фирма кандай фойда олади?

в) Агар тармок 1000 фирмадан иборат булса ва уларнинг хар бири юкорида курсатилган харажатлар функциясига- эга булса, унда бозор таклифи функцияси куйидагича ифодаланади:

 

 

г) Агар бозор талаби функцияси куйида курсатилгандай булса, унда махсулотнинг мувозанат нархи кандай булади?

 

        

д)  Хар бир фирма махсулот ишлаб чикариш хажми микдори канча?

е)  Хар кайси фирма канча фойда олади?

ж) Узок муддатли даврда фирма нима килади: тармокда кирадими ёки ундан чикадими?

 

6-машгулот. 7.13-расмда ракобатли тармокда фаолият курсатадиган икки турли фирманинг даромад ва харажатлари эгри чизиклари курсатилган. Бу ахборотдан фойдаланиб, куйидаги тасдиклар тугри (Т) ёки нотугри (Н) эканлигини аникланг:

 

 

а) Фирма I q0 ишлаб чикариш хажмида зарарни минимумлаштириб булмайди.

       б) Фирма II q0 ишлаб чикариш хажмида факат нормал олади.

в) Иккала фирма хам киска муддатли даврда ишлаяпти.

г) Фирма I PZab майдонга тенг холда иктисодий зарар куряпти.

д)  Фирма II   ZPab майдонга тенг равишда иктисодий фойда куради.

е)  Фирма I оладиган умумий даромад OZ aq майдонга тенг.

з) Фирма умумий узгарувчан харажатлари OW cq майдонга тенг.

и) Фирма I умумий харажатлари OV dq майдонга тенг.

к) Фирма I махсулотига талаб нарх буйича умуман ноузгарувчан.

л) Фирма II махсулотига талаб нарх буйича абсолют узгарувчан.

м) Фирма I умумий харажатлари OP bq майдонга тенг.

н) Фирма II умумий харажатлари OZ bq майдонга тенг.

 

7-машғулот. 7.14-расмда монополистнинг даромади ва харажатлари эгри чизиги курсатилган:    

 

а) Графикда максимум фойда берадиган ишлаб чикариш хажмини белгиланг.

б)  Бу махсулот хажмини монополист кандай нархда сотишини графикда курсатинг.

в)  Монополия фойдасини акс эттирадиган майдонни графикда белгиланг.

г)  Монополист махсулотига бозор талабининг тушиши унинг харакатига кандай таъсир курсатади.

 

8-машғулот. 7.15-расмда оддий монополиянинг даромади ва узок муддатли харажатлари эгри чизиклари берилган:

а)   Кайси ишлаб чикариш хажми максимал фойда беради?

б) Бу махсулот хажмини сотиш учун монополия кандай нарх белгилайди?

в)  Бу холатда монополия кандай фойда олади?

г)  Агар монополия чекланган харажатларга тенг нарх белгилашга мажбур булса, унда у кандай махсулот хажмини ва кандай нархда бозорга таклиф этади.

 

    

 

9-машғулот. Ракобатли тармок устидан ягона монополист фирма монопол хукумат урнатади. Шунинг учун узок муддатдаги ракобатли тармок эгри чизиги (LRSS) монополиянинг узок муддатли чекланган харажатлари эгри чизиги (LMCm) булиб колади, тармокнинг киска муддатли таклиф эгри чизиги эса (SRSS) монополиянинг киска муддатли чекланган харажатларига тенг. Бу холат 7.16-расмда акс эттирилган:

а) Мукаммал ракобат шароити учун нархнинг ва ишлаб чикаришнинг кандай параметрлари мос?

б)  Киска муддатли даврда монополия кандай нарх ва ишлаб чикариш микдорини танлайди?

в) Узок муддатли даврда монополия нархнинг ва ишлаб чикаришнинг кандай параметрларида фойдасини максималлаштиради?

г) Узок муддатли фойданинг микдори канча?

10-машгулот. Фирма тракторлар ишлаб чикаришни тула монополлаштирган, деб фараз киламиз: куйидаги ахборот фирма холатини акс эттиради:

Чекланган даромад = 1000 — 20· Q

Умумий даромад = 1000· Q- 10 · Q2

Чекланган харажатлар = 100+10 · Q

Бунда: Qтракторлар ишлаб чикариш хажми;

Рбир тракторнинг нархи (сум).

Канча трактор ва кандай нархда сотилади, агар:

а) Фирма оддий монополия сифатида фаолият курсатса?

б) Фирма мукаммал ракобат шароитида    фаолият курсатса?

 

11 -машғулот. 7.17-расм табиий монополияни (ишлаб чикариш кулами ошган сари фойдаси ошадиган тармоклар) акс эттиради. Бундай монополиялар давлат назоратида булади. Давлат томонидан табиий монополияларнинг нарх белгила-шини тартибга солишиинг турли вариантлари мавжуд:

 

1. Нарх чекланган харажатларга тенглаштирилади (Р=МС).

2.  Нарх уртача харажатларга тенглаштирилади (Р=АС).

3. «Икки ставкали тариф» урнатилади.

Масалада тармок узок муддатли даврда уртача харажатлар камайиши билан характерланади:

а)  Тартибга солинмайдиган фойдасини максималлаштирадиган монополия кандай нарх ва ишлаб чиқариш микдорини тиклайди.

б)   Бу карор натижасида юзага келадиган жамият йукотишлари нимага тенг?

в)  Бу холатда фирма кандай фойда олади?

г) Ижтимоий самарали ишлаб чикариш даражаси кандай нарх ва ишлаб чикариш параметрларини аниклаб беради?

д) Агар тармок рационаллаштирилган, ишлаб чикариш хажми ва нарх ижтимоий самарали даражага мос булса, унда бу тармок учун кандай микдорда субсидиялар керак.

е) Кандай нархда ва ишлаб чикариш микдорида табиий монополия иктисодий фойдаси нолга тенг булади?

ж)  Агар давлат монополист учун конунан уртача харажатларга тенг булган нарх белгиласа, унда жамият учун соф йукотишлар кандай булади?

12-машғулот. 7.4-жадвалда бир фирманинг харажатлари ва даромадлари туғрисида ахборот келтирилган:

 

а)Жадвални етишмайдиган маълумотлар билан тулдиринг.

б)  Фирманинг доимий харажатлари кандай?

в)   Р ва Qнинг кандай микдорларида фирма фойдаси максимал?

г)  Махсулотга талаб кўйилаётган нархлар оралиғида узгарувчанми ё йўқми?

д) Мувозанат холатда фирма кандай фойда (ёки зарар) олади?

е) Бу фирма мукаммал ракобат шароитида ишлайдими? Нима учун?

 

13-машғулот. 7.5-жадвалда бир монополия томонидан монополлаштирилган икки бозордаги талаб картаси курсатилган. АТС=МС=4 сум хар кандай ишлаб чикариш хажмида деб фараз киламиз. Бу ахборотдан фойдаланиб, куйидаги саволларга жавоб беринг:

а) Монополия нарх дискриминациясини амалга оширмайди деб фараз киламиз. Монополиянинг бозор талаби, чекланган харажатлари графигини, олдиндан микдорларини хисоблаб,тузинг:

 

 

б) Аввалги фаразга асосланиб, максимал фойда берадиган ишлаб чикариш хажмини, махсулот нархини, монопо­лия фойдаси микдорини аникланг.

в)   Энди монополия нарх дискриминациясини сегментлаштириб амалга оширади, деб фараз киламиз. А ва Б бозорларида монополия талаби, чекланган даромади ва чекланган харажатлари графигини, олдиндан шу микдорларни хисоблаб, тузинг.

г) Аввалги фаразга асосланиб, хар бир бозорда максимал фойда берадиган ишлаб чикариш хажми, махсулот нархи ва монополия фойдасини аникланг.

д)  Нарх дискриминациясини амалга ошириб, монопо­лия канча куп фойда олишини аникланг.

 

14-машғулот. 7.18-расмда берилган ахборотдан фойдаланиб, куйидаги саволларга жавоб беринг:

 

7.18-расм. Фирма даромади ва харажатлари.

 

а)  Расмда кандай типдаги фирма курсатилган?

б)  Агар бу фирма давлат бошкаришида булмаса, унда уз фойдасини максималлаштириши учун у кандай нарх ва ишлаб чиқариш хажмини белгилайди?

в)  Кандай нарх ва ишлаб чикариш хажмларида фирма умумий даромади максимал?

г)  Агар хукумат чекланган харажатларга тенг булган нархни фирма махсулоти учун белгиласа, унда бу холатга кандай Р ва g тугри келади? Унда фирма кандай зарар куради?

д) Агар хукумат уртача харажатларга тенг булган нархни белгиласа, унда бу холатга кандай Р ва g мос келади?

е)Агар бу расм ракобатли фирманинг узок муддатдаги харажатлари структурасини акс эттирса, унда мувозанат ишлаб чикариш хажми кандай буларди?

 

15-машғулот. Куйида келтирилган хар бир холат учун мос бозор тузилишини  топинг:

А Мукаммал ракобат

Б. Монополия

В. Монополистик ракобат

F. Олигополия

D. Мононсония

а)  Бозорда нисбатан бир нархларда пойабзал таклиф этадиган кўп сонли ишлаб чикарувчилар фаолият курсатади.

б)  Телекоммуникацион  хизматлар  курсатувчи ягона фирма бозорда фаолият курсатади.

в)  Бозорда бир хил нархларда куп сонли фирмалар картошка таклиф этади.

г)  Бир канча йиллик фирмалар автомобиль шиналари бозорида фаолият курсатади.

д)  Кумир килиб олувчи дастгохнинг ягона харидори мавжуд.

 

16-машғулот. 7.19-расмда монополистик ракобат шароитида ишлайдиган фирма курсатилган:

а) Фирма ишлаб чикаришнинг кандай хажмида фойдасини максималлаштиради?

 

б)  Бу махсулот хажмини кандай нархда сотади?

в)  Бу холатда фирма иктисодий фойда оладими? Унинг микдори канча?

г)  Фирма кандай интервалда фаолият курсатади: узок ёки киска муддатли? Жавобингизни тушунтиринг.

д)  Бошка вакт интервалида кандай узгариш мумкин, тушунтиринг?

 

17-машғулот. Олигополистик бозорда товар ишлаб чикарувчи икки кардош фирма фаолият курсатади. Иккала фирма хам тенг бозор хиссасига эга ва товарга бир хил нарх белгилайди. Куйидаги жадвалда товар талаби ва хар бир фирма харажатлари тугрисида ахборот келтирилган:

 

 

 

 

7.6-жадвал.

 

а)  Агар хар бир фирма уз товарига нархни белгилаб туриб, унинг ракобатчиси худди шундай нархни танлашига ишончи комил, деб фараз килсак, унда бозорда кандай нарх урнатилади?

б)  Агар бундай фараз сакланса, унда хар бир фирма кандай ишлаб чикариш хажмини танлайди?

в) Келажакда бозорда янги фирмалар пайдо буладими?

г) Иккала фирманинг хар бирида уз товарига ракобатчи белгилаган нархдан паст нарх белгилашга кизикиш борми? Бор булса, кандай?

 

18-машғулот. 7.20-расмда олигополист учун махсус бозор модели курсатилган:

а)  Расмда олигополистик бозорнинг кандай модели курсатилган?

б)  Фирма чекланган харажатлари доимий ва 3,5 сумга тенг, деб фараз киламиз. Фирма кандай ишлаб чикариш хажмини танлайди ва кандай нарх белгилайди?

в) Агар чекланган харажатлар 5 сумгача ошса, унда фирма мувозанати параметрлари (ишлаб чикариш хажми ва нарх) кандай узгаради?

 

г)  Олигополист ишлаб чикариш хажмининг кандай оралиқда уз талаб чизиги билан тукнашади?

д)  Олигополист ишлаб чикариш хажмининг кандай оралиқда бозор талаби эгри чизиги билан тукнашади?

 

19-машгулот. Куйида икки фирма (А ва Б) стратегиялари натижалари матрицаси курсатилган:

 

 

Хар бир фирма мумкин булган стратегияга эга (А-1 ва 2; Б -I ва II). Матрицадаги ракамлар бир вактнинг узида Б фирма учун даромадларни курсатса, А фирма учун зарарни курсатади.

а) А фирма учун доминант асосий стратегия кандай?

б)  Б фирма учун доминант стратегия кандай?

в)  Бу холатда кандай карор мувозанатда булади?

       г) А фирма мувозанатий карорда канча зарар куради?

д) Бу фирма мувозанатий карорда канча фойда куради?

 

20-машғулот. 7.21-расмда курсатилган графиклар фойдасини максималлаштирадиган турт фирма даромад ва харажатлари эгри чизиги акс эттирилган. Бу маълумотдан фойдаланиб, куйидаги тасдиклар туғри (т) ёки нотугри (н) эканлигини аникланг:

а) Бу фирма монополистик ракобат шароитида ишлайди дейиш мумкин.

б)  В фирма киска муддатли вактда ишлайди.

в) Т фирма иктисодий фойда олади.

г)  А фирма монополистик.

д) Г фирма СР ва майдонга тенг булган нормал фойда олади.

е)  Г фирма монополистик ракобат бозорида ишлайди.

ж)  Г фирма — олигополист.

з)  А фирма сотиш хажмларини максималлаштиради.

и) Б фирма умумий узгарувчан харажатлари Z W bс майдонга тенг.

к) А фирма умумий доимий харажатлари ZWbc майдонга тенг.

л) В фирма мукаммал ракобат бозорида ишлайди.

м) А фирма жамиятнинг соф ютуғини максимал­лаштиради.

я) Б фирма бозор нуктаи назаридан оптимал махсулот хажми ишлаб чикаради.

о) Б фирма узок муддат ишлаб, иктисодий фойда олиши мумкин.

п) Б фирма кисқа муддатли вакт интервалида иктисодий фойда олиши мумкин.

 

 

 

 

21-машғулот. Бозорда хар бири «куйи» ёки «юкори» хажмли махсулот ишлаб чикариши мумкин булган икки фирма (X ва У) фаолият курсатади, деб фараз киламиз. Куйидаги жадвалда фирмалар кабул киладиган у ёки бу карорларнинг мумкин булган натижалари (фойда) курсатилган.

Фараз киламиз, сиз X фирма урнига карор кабул киласиз.

 

7.7-жадвал.

 

а)  Агар У фирма «куйи» ишлаб чикариш хажмини танласа, унда кандай ишлаб чикариш даражасида сизнинг фойдангиз максимал булади?

б) Агар сизнинг фирмангиз ( X) «юкори» ишлаб чика­риш хажмини танласа, унда кандай ишлаб чикариш хажмида У фирма фойдаси максимал булади?

в) Агар У фирма «юкори» ишлаб чикариш хажми тан­ласа, унда кандай ишлаб чикариш даражасида сизнинг фойдангиз максимал булади?

г)  Кайси холда сиз «куйи» хажмли махсулот ишлаб чиқаришга карор киласиз?

д) Фараз киламиз, сиз уз ракобатчиларингиз билан хар иккала фирма «куйи» хажмли махсулот ишлаб чикариш тугрисида келишув туздингиз. У фирма уни бузмаслигига ишонч хосил килишингиз учун кандай тадбир куллашингиз мумкин?

е)  Сиз бу келишувни бузишни хохламаслигингизга У фирмани ишонтириш учун нима килишингиз мумкин?

 

Диагностик текшириш учун савол ва топшириклар

 

1. Куйидаги тасдиклардан кайси бири мукаммал ракобат шароитида бажарилмайди:

A)  Фирма чекланган даромадлари чекланган харажатларига тенг булганда, фирма мувозанат холатда.

Б) Фирма махсулоти талаби манфий кияликка эга.

B)  Уртача ва чекланган харажатлар

эгри чизиқлари V куринишга эга.

Г) Фирма махсулоти талаби эгри чизига — горизонтал чизик.

 

2.  Киска муддатли даврда фойдасини максималлаштирадиган фирма ишлаб чикаришни давом эттирмайди, агар:

A) Энг кам уртача харажатлардан махсулот нархи паст булса.

Б) Уртача доимий харажатлар махсулот нархидан юкори.

B)   Уртача узгарувчан харажатлар энг кам микдоридан паст булса.

Г) Умумий даромад фирма умумий харажатларини коплай билмаса.

 

3.  Агар чекланган харажатлар фойдани максималлаштирадиган ишлаб чикариш хажмида уртача харажатлардан юкори булса, унда фирма:

А) Мусбат фойда олади.

Б) Уртача харажатлар эгри чизиги минимумидан унгроқда жойлашган нуктага мос ишлаб чикариш хажмини танлайди.

В) Ишлаб чикаришни тухтатмайди.                     

Г) Юкоридаги хамма жавоблар тугри.                

 

4. Киска муддатда ракобатчи фирма таклифи эгри чизиғи, бу:

A) Чекланган харажатлар эгри чизиги.

Б) Товар нархи эгри чизиги.

B)  Уртача харажатлар эгри чизигининг усаётган кисми.

Г) Уртача узгарувчан харажатлар эгри чизигидан юкорида жойлашган чекланган харажатлар эгри чизиғининг бир кисми.

 

5.  Ракобатчи фирма махсулоти талаби эгри чизиғи:

A)  Манфий кияликка эга.

Б) Маълум нарх даражасидаги горизонтал чизик.

B)  Маълум ишлаб чикариш хажмидаги вертикал чизик.

Г) Мусбат кияликка эга.

 

6. Агар махсулот нархи уни ишлаб чикаришнинг уртача харажатларини коплаш учун етарли булмаса, унда фирма:

А) Тезда ишлаб чикаришни тухтатиши керак. Б) Р=МС (агар P>AVC) даражагача товар ишлаб чикаришни давом эттиради.

В) Янги технологияни жорий этади.

Г) Хамма доимий харажатларни нарх копламагунча ишлаб чикаришни давом эттиради.

 

7. Иктисодий фойда:

A) Узок муддатда ракобатли бозорда булиши мумкин эмас.

Б) Нормал бухгалтерия фойдасига эквиовалент.

B)  Умумий харажатлар умумий даромадлардан паст булганда хаммавакт намоён булади.

Г) Чекланган даромад чекланган харажатлардан юкори булганда хаммавакт намоён булади.

 

8. Тармокда 1000 та фирма фаолият курсатади. Хамма фирмада ойига 5 бирлик махсулот ишлаб чикарилганда чекланган харажатлар 2 сум, 6 бирлик ишлаб чикарилганда 3 сум, 7 бирликда 5 сумни ташкил этади. Агар бир бирлик махсулот нархи 3 сум булса, унда ойлик махсулот ишлаб чикариш тармокда:

A)  5000 бирлик;

Б)  6000 бирлик;

B)  7000 бирлик;

Г)  7000 бирликдан куп.

 

9.  Агар бозор нархи олдинга мисолда 6 сумгача ошса, унда ойлик махсулот ишлаб чикариш тармокда:

A)  5000 бирлик;

Б)  6000 бирлик;

B)  7000 бирлик;

Г)  7000 бирликдан кам эмас.

 

10.  Куйидага коидалардан кайси бири «нормал фойда» тушунчасига купрок мос келади:

AMC=MR булганда фирма оладиган фойда.

Б) Тармокда хар кандай фирма оладиган фойда.

B)  Ишни нормал олиб борганда фирма олиши мумкин булган фойда.

Г) Фирма шу йуналишда колиши учун зарур булган минимал фойда.

 

11.  Мукаммал ракобат тушунчаси нимани билдиради?

A)  Жорий нархда бу товарни сотиб олувчилар куплигини.

Б) Хамма сотувчи ва харидорлар бозор тугрисида турли ахборотга эга эканлигини.

B) Бу бозорга эркин кириш ва чикиш мумкинлигани.

Г) Юкоридаги барча жавоблар тугри.

 

12.  Чизмада фирманинг умумий даромад ва умумий харажатлари курсатилган. У нимани билдиради?

A)   Фирма мукаммал ракобат шароитда амал килади.

Ё) Фирма доимий харажатлари 2000 сумга тенг.

B)  Фирма агар ойига 4 бирлик махсулот ишлаб чикарган булса, уз фойдасини оширади.

Г) Юкоридаги хамма жавоблар тугри.

 

13. Чизмага караб тасдиклаш мумкин:

A)  Махсулот ишлаб чикариш ойига 3 бирликдан кам булганда чекланган харажатлар чекланган даромадлардан кам булади.

Б) Махсулот ишлаб чикариш ойига 5 бирликдан куп булганда, чекланган харажатлар чекланган даромадлардан юкори булади.

B) Уртача харажатлар уртача даромадларга факат бир бирлик махсулот ишлаб чикариш хажмида тенг булиши мумкин.

Г) Факат А ва Б тугри.

 

14. Ракобатчи фирмадан фаркли равишда монополист:

A) Уз махсулотига хар кандай нархни белгилаши мумкин.

Б) Чекланган даромад ва чекланган харажатлар тенглигида фойдани максималлаштиради.

B) Хар кандай махсулот хажмини ишлаб чиқари-ши ва хар кандай нархда сотиши мумкин.

Г) Бозор талаби эгри чизиқда максимум фойда келтирадиган нарх ва ишлаб чикариш хажми комбинациясини танлаши мумкин.

 

15. Фараз килайлик, монополист 10 бирлик товарни 100 сумдан сотиши мумкин. Лекин 11 бирлик товар нархни 99,5 сумга тушириши мумкин. Сотиш хажми 10 дан 11 га ошган-да чекланган даромад:

A)  100 сўм.

Б)  99,5 сум.

B)  94,5 сум.

Г) 94 сум.

 

16. Нарх дискриминацияси, бу:

A)  Бир махсулот турини турли нархларда хар хил истеъмолчига сотиш.

Б) Миллати ва жинси буйича мехнатга хак тулашда фаркланиш.

B)   Истеъмол товарига юкори нарх куйиб, ишловчиларни эксплуатация килиш.

Г) Сифати юкорирок булган товар нархини             кутариш.

 

17.  Ракобатчи фирмадан фаркли равишда монополист интилади:

A)  Махсулот ишлаб чиқаришни камайтиришга, нархни эса юкори килиб белгилашга.

Б) Фойдани максималлаштиришга.

B)  Талаб чизигининг ноэластик кисмига тугри келадиган нархни урнатишга.

Г) MR=P булгандаги махсулот хажмини танлашга.

 

18. Хамма талаб ортикчалигани шундай фирма узлаштиради, кайсики:

A)  Бозорда монопол булган.

Б)  Нарх дискриминациясини амалга оширадиган.

B)  Чекланган даромад ва чекланган харажат орасидаги фаркни максималлаштирадиган.

Г) Бозорни сегмантлаштирадиган.

 

19. Монополист ишлаб чикарувчи электрон жихозларни чикаради ва шундай микдорда махсулотни сотадики, унда MR==$ 180; МС=$ 100; АТС-$ 200.

Энг куп фойда олиш учун фирма:

A)   Нархни кутариши ва махсулот ишлаб чикаришни ошириши керак.

Б)  Нархни кутариши ва махсулот ишлаб чикаришни пасайтириши керак.

B)  Нархни пасайтириши ва махсулотни ишлаб чикаришни ошириши керак.

Г) Нархни пасайтириши ва махсулот ишлаб чикаришни камайтириши керак.

 

20.  Монополистнинг умумий харажатлари функцияси: TC=100+3Q. Бунда: Q — бир ойда ишлаб чикариладиган махсулот бирлиги микдори. Монополист махсулотига талаб функцияси: Р=200 - Q, бунда: Р — махсулот бахоси, сўм. Агар монополист 20 бирлик махсулотни 1 ойда чикарса, унинг умумий фойдаси куйидагига тенг:

A)  4000 сум.

Б)  3600 сум.

B)  400 сум.

Г) 180 сум.

 

21. Фойдани максималлаштирадиган монополист узининг махсулотига нархни пасайтиради, агар:

A)  Уртача харажатлар камайса.

Б)  Реклама харажатлари ошса.

B) Чекланган фойда чекланган харажатдан юкори       булса.

Г) Чекланган фойда узгарувчан харажатларга тенг булса.

 

22. Максимал фойда олиш учун махсулот ишлаб чикариш хажмини монополист шунда танлаши керакки, унда:

A)  Чекланган харажатлар махсулот нархига тенг булсин.

Б) Чекланган харажатлар умумий харажатларга тенг булсин.

B) Чекланган фойда чекланган харажатларга тенг булсин.

Г) Чекланган фойда умумий харажатларга тенг булсин.

 

23. Монополистнинг чекланган харажатлари одатда мах­сулот таннархидан паст, чунки:

A)  Нарх чекланган даромаддан паст.

Б)  Нарх чекланган даромаддан юкори.

B)  Чекланган харажатлар уртача харажатлардан кам.

Г) Чекланган харажатлар уртача харажатлардан катта.

 

24.  1992 йилда А тармок мукаммал ракобат шароитида фаолият юритаётган ва узок муддатли мувозанатда эди. 1993 йилда тармокдаги фирмалар картел хосил килишди. Натижада тармок картелининг катнашчилари 1993 йилда 1992 йилдагига нисбатан 10 млн сумга куп моддий фойда олишди. Картелнинг 1993 йилда иктисодий фойдаси:

A)  0.

Б) 10 млн.

B)  10 млн дан кам.

Г) 10 млн дан куп.

 

25.   Мукаммал ва монополистик ракобат бозорлари куйидаги умумий характерга эга:

A) Дифференциалланган товарлар чикарилади.

Б) Бозорда куп истеъмолчи ва сотувчилар мавжуд.

B) Хар бир фирма уз махсулоти горизонтал талаб эгри чизиги билан тукнашади.

Г) Бир хил товарлар чикарилади.

 

26.   Чекланган даромад кайси структурасида бозор нархидан паст эмас?

A)  Монополистик ракобатчиларда.

Б) Монополистларда.

B) Картелда катнашмайдиган олигополистларда. Г) Мукаммал ракобатчиларда

 

Кейс стади №6

Вазифа: қуйида келтирилган вокеани шошилмасдан

дикқат билан уқинг.

Олигополия доирасида ракобат

(Бозор хиссасини ошириш учун нархсиз рақобатнинг ишлатилиши)

 

Олигопол бозорига Electrolux, Prtilips, Hoover каби хужалик техникаси ишлаб чикаришга ихтисослашган компаниялар мисол була олади. Охирга йилларда купчилик компаниялар, бепул совгалар бериб янги харидорларни жалб килиш усуллари билан кизикишяпти. Бепул учиш учун авиабилетлар хам шундай совгалар сирасига киради.

Электр махсулотлар ва хужалик техникаси бозори етарлича узгармас ва иктисодий тушкунлик хам шароитни

яхшиламайди. Шундай шароитда Hoover компанияси 1992 йили талабни рагбатлантириш воситаси сифатида бепул учишларни куллай бошлайди хамда харидорларнинг ракобатчилар махсулотларидан воз кечишлари хисобига бозор хиссасини кулга киритади. Hoover товарини сотиб олиш учун камида 100 ф.ст. сарфлаган харидор олти евро йуналишнинг бирига бепул бориб-келиш авиабилетига хакки бор эди. Кейинрок эса АҚШ йуналишини хам киритишди. Хакикатда харидор чанг ютгич - компаниянинг энг арзон махсулоти учун камида 119 ф.ст. тулаши керак эди.

Hoover компаниясининг ташаббуси талаб даражаси ошириш нуктаи назаридан муваффакиятли эди, шунга карамасдан бир катор кийинчиликлар туғдирди. Биринчидан, кушимча ходимларни ишга жалб килишга ва ишлаб чикариш корхонасини 7 кунлик иш хафтасига утказишга мажбур булишди, чунки усиб кетган талабни кондириш керак эди. Иккинчидан, якин орада истеъмол-чилар махсулотни узи учун эмас, балки бепул авиабилет учун харид килишлари маълум булди. Учинчидан, "совгали" бепул учишларга талаб шунчалик купайдики, охири бу нархсиз ракобат услубини фойдасиз килиб куйди.

Компания "совғали" учишларга баландрок тусик куйиши лозим эди.

Охирги йилларда фирма махсулотини сотиб олганлик учун бепул авиабилетларни ишлаб чикарувчи томонидан таклиф этилишини кузда тутадиган товарлар сотувини илгарилаш шаклидаги нархсиз ракобат амалиёти кенг таркалди. Аммо хар кандай товар сотувини илгарилаш фаолияти компания учун хавфни уз ичига олади. Бирок сотувни илгарилаш буйича бирон-бир фаолиятни режалаш-тиришда компаниянинг марка ва имиджининг сакланишига эътиборни каратиш лозим.

Бу вокеани тахлил килишда heptagon ни кулланг.

 

Савол ва топшириқлар

 

1.   Компания Hoover махсулотларини илгарилашда кайси аспектда муваффакиятли ва қайсинисида муваффакқиятсиз булди?

2. Hooverнинг  товарни илгарилаш услубида узок муддатда кандай салбий окибатлар бор (агар булса кандай)?

3. "Бепул таклифлар" стратегияси тармокда фирманинг бозор хиссасининг узгаришига узок муддатли бирор-бир оқибатларга эга, деб хисоблайсизми?

 

Кейс стади №7

Вазифа: куйида келтирилган воқеани шошилмасдан диққат билан укинг.

Компакт-дискларга нарх (Бозор шароитида нарх куйиш амалиёти)

 

1991 йил Буюк Британияда 1218 млн ф.ст. га винил дисклари, ёзувли аудиокассеталар ва CD компакт-дисклар сотилди. Факат CD ларнинг сотуви 617 млн ф.ст. ёки умумий сотув хажмининг 51% ни (73 млн компакт-дисклар) ташкил килди. Кейинги йилда эса сотув хажми 85 млн донага етди. Бундай тенденция бутун 90- йиллар давомида кузатилиши кутиляпти.

Товарга нарх куйилишининг тугрилиги борасида жуда куп мунозаралар булган эди. Британияда CD лар нархи АҚШ дагига нисбатан юкорирок Британияда нарх даражасининг юкори эканлиги махсулотга нарх куйишда бир канча омиллар тупламини хисобга олишга туғри келиши билан боғлик. Улар: ишлаб чикариш харажатлари, маркетинг, чегирмалар ва таркатишлар, дизайн ва кадоклашни ишлаб чикиш янги талантларни, ижрочиларни кидириш ва ривожлантириш хамда кушимча харажатлар. Ишлаб чикариш вакиллари тармокда хамма янгиликлардан хабардор булиш ва олдинда булиш учун компания хамма фойдасидан инвестиция ва инновацияларни молиялаштириш каби юкори таваккалли мухитда фаолият курсатишаётганлигини таъкидлашади. Компакт-дисклар ишлаб чикариш саноати уз табиатига кура олигополистик хисобланади ва бозорда асосий туртта компания (Poly Gram, EMI,WEA/Wamer, CBS/Sony) эгалик килади, улар бозорнинг 70% ини эгаллаган. Бу тармокнинг махсулоти, яъни хар бир CD нинг уникаллигини хисобга олган холда, ишлаб чикарувчи унга нисбатан монополист хисобланади ва шу сабабдан бозор кабул кила оладиган нархни урната олади. Бундан ташкари мавжуд булган бир катор кичик овоз ёзиш компаниялари нарх пасайса, ишлаб чикаришни тухтатади.

Нисбатан юқори нархларни тушунтириб берадиган иккинчи аргумент шундаки, ахолининг турли хил диди ва сонининг куплиги учун АКШ да жуда куп CD ишлаб чикарилади ва сотилади. Шунинг учун харажатлар махсулот бирлигининг катта микдорига таксимланади. Бу махсулот ишлаб чикариш уртача харажатларини пасайтиради. Натижада АКШда CD нархи Ягона Европа бозорига кирувчи Британиядагидан: паст (даромаднинг бир хил даражасида). Ягона Европа бозори ахолиси сони 340 млн булса, АКШ да атига 249 млн.

 

Бу вокеани тахлил килишда heptagon ни кулланг.

 

Саволлар

           

1.   Истеъмолчилар Буюк Британияда фирмалар уз товарига кўйган нархни тулашга тайёр. Бу фирма мувозанат нархни белгилайдиган талаб ва таклиф нисбатига мисол булиб хизмат қиладими ?

2.   Юкорида тасвирланган бозорда кандай нарх куйиш услубларини кузатса булади?

3.   Британия компакт-дисклари бозори холатида ишлаб чикаришга уртача харажатлар усулида нарх урнатишни ишлатиш мумкинми?

 

8-МАВЗУ. ИКТИСОДИЙ  РЕСУРСЛАР  ВА УЛАРНИНГ ХАРАКАТИ

 

Таянч иборалар:

 

Иктисодий ресурслар           Капиталнинг чекланган Ишлаб чиқаришдаги талаб  самарадорлиги

Иктисодий ресурсларга        Иш хаки ставкаси

чекланган харажатлар         Иш хакининг реал киймати

Чекланган ресурслар             Минимал иш хаки

Иктисодий ресурсларга        Иш хакига чекланган

талаб узгарувчанлиги           харажатлар

Максимал фойдани таъ-      Мехнат бозори

минловчи ресурслар сарфи   Мехнат талаби ва

мувозанати                          таклифининг узгариши

Иктисодий ресурслар          Минимал харажатларни

таклифи                             таъминловчи ресурслар сарфи

Дисконтланган киймат      мувозанати

 

1. Иктисодий ресурсларга талаб ва уларнинг таклифи

Асосий иктисодий ресурсларга ёки ишлаб чикариш факторларига мехнат, капитал, ер ва тадбиркорлик қобиляти киради. Иктисодий ресурслар микроиктисодда мухим роль уйнайди. Улардан самарали фойдаланиш ишлаб чикариш факторлари эгалари даромади, харажатларнинг ва тайёр махсулот нархининг камайиши, корхона фаолиятининг натижавийлигига боғлиқ.

Иктисодий товарларга талаб бошка товарларга булган талаб каби шаклланади, лекин улар учун махсус хусусият тааллукли: иктисодий ресурсларга талаб шу ресурс ёрдамида ишлаб чикариладиган товар талабига боғлиқ, унга мос равишда ошади ёки камаяди.

Бизга маълумки, хар бир кушимча бирлик иктисодий ресурснинг кўлланиши умумий махсулот хажмининг ошишига олиб келади ва уни биз шу ишлаб чикариш фактори чекланган махсулоти деб атагандик. Кейинги тахлил учун пулда ифодаланган чекланган махсулот (MRP) тушунчасини киритамиз. У кушимча бирлик ресурс кўлланилишидан олинадиган кушимча даромад хисобла-

нади ва куйидаги формула оркали аниқланади: MRP = MPxMR. Бунда: МР- ишлаб чиқариш фактори чекланган махсулоти; MRкушимча бирлик махсулот сотишдан келадиган чекланган даромад.

Кушимча бирлик ресурснинг кулланилиши харажат­ларни оширади. Кушимча бирлик ресурсдан фойдаланиш натижасида фирма харажатларининг ошган кисми ресурс­нинг чекланган харажатлари деб аталади (MRC).

У шу ресурсга умумий харажатларнинг узгариши микдорининг кулланиладиган ресурс микдори ўзгаришларига нисбати сифатида аниқланади. Фирма ресурс сотиб ола туриб, уз харажатларини минимумлаштиришга харакат килади. Бунга кулланиладиган факторлар учун куйидаги тенглик бажарилса, эришиш мумкин:

 

 

Бунда: МРк ва МР,капитал ва мехнатнинг чекланган махсулотлари; Рк ва Р,капитал ва мехнат бирлига нархи. Бу тенгликни куйидагича ёзиш мумкин:

 

 

Токи пулда ифодаланган чекланган махсулот ресурсга чекланган харажатлар билан тенглашмагунча фирма узгарувчан факторларни ишлаб чиқариш жалб этишни давом эттиради: MRP = MRC.

Агар ресурсга нарх узгармай қолса ва фирма харакатлари боглик бўлмаса, унда MRC ресурс бирлиги нархига тенг булади ва икки фактор учун MRPk - Рк ва MRP, г Натижада (2) тенглик куйидаги куринишга эга булади:

 

Фирма ресурслар нархини ўзгартириши мумкин булса (3) шарт куйидагича булади:

 

 

 

Кейинги кўлланиладиган хар бир бирлик ресурс узга-ришларга олиб келади, биринчидан, харажатларнинг, иккинчидан, пулда ифодаланган чекланган махсулотнинг. Фирма шундай ресурсдан фойдаланишга харакат киладики, бунинг натижасида ресурснинг чекланган харажатлари ва шу ресурснинг пулда ифодаланган чекланган махсулоти микдорларининг оптимал нисбатлари таъминлансин.

 

Агар иккинчиси чекланган харажатлардан куп булса, фирма иктисодий ресурсга талабни оширади ва аксинча бўлса, ресурсга талабни камайтиради. Буни графикда курсатамиз.

МНР эгри чизик пулда ифодаланган ресурс чекланган махсулоти микдори. АКР эгри чизик пулда ифодаланган уртача махсулот микдори, у ресурс бирлигига фирма уртача даромадини акс эттиради. MRP эгри чизигининг ARP эгри чизиқдан пастда жойлашган кисми фирманинг ресурсга талаби эгри чизиғи хисобланади.

Иктисодий ресурсларга талаб узгарувчанлигини учта омил аниклаб беради:

а)  охирги махсулотга талаб узгарувчанлиги;

б)  ресурсларнинг алмашувчанлиги;

в)  умумий харажатларда ресурслар хиссаси.

а) Канчалик тайёр махсулотнинг талаб узгарувчанлиги юқори булса, шу махсулотни ишлаб чикаришга кулланиладиган ресурснинг талаб узгарувчанлиги юқори булади.

б) Ресурсга талаб узгарувчанлиги юкори булади, качонки унга нарх ошганда бу ресурсни бошка ресурс билан алмаштириш имконияти булса.

в) Ресурснинг талаб узгарувчанлиги тайёр махсулотнинг ишлаб чикариш харажатларида бу ресурснинг-хиссасига боглик. Агар бирон-бир ресурс бошкаларга нисбатан умумий харажатларда катта хиссага эга булса ва айнан шу ресурсга нарх сезиларли ошса, унда у бундай ресурсга талабнинг камайишини такозо этади. Демак, ресурснинг талаб узгарувчанлиги унинг ишлаб чикариш харажатларида хиссаси канчалик куп булса, шунчалик юкори.

Иқтисодий ресурлар таклифи. Ресурсларнинг умумий таклифи кандайдир муддатда аник булади. Масалан, мамлакатда бир йилда иш кучи шунча млн киши, сугориладиган майдон А гектарни ташкил килади. Шунга карамай, ресурслар микдори узгариши хам мумкин.

Ресурсларнинг чекланганлиги, лекин белгиланганлиги хамма ишлаб чикариш ресурслари учун тааллукли.

 

2. Капитал ва алохида фирма стратегияси

 

Капиталга станоклар, жихозлар, ишлаб чикариш бинолари киради. Фирма капитал товарларни уз ишининг даро-мадлигини ошириш учун сотиб олади.

Кандай қилиб тадбиркор сотиб олинган капитал товар-дан кутиладиган даромадни бахолаши мумкин? Бу саволга келгусида даромад олиш учун хозир жихозга канча тулаш кераклигини аниқлаш билан жавоб бериш мумкин. Уни жорий кийматни дисконтлаштириш деб атайдилар.

Жихознинг дисконтланган кийматини аниклаш мохиятини тушуниш учун сотиб олинган жихоздан фойдаланишдан олинадиган даромад жараёнини пулни банкка куйишдан олинадиган даромад жараёни каби ўрганиш максадга мувофикдир. Иккала холатда хам индивид куйидаги муаммони куйиши керак: кандайдир вакт утгандан кейин маълум микдорда даромад олиш учун хозир у канча харажат қилиши керак?

Дисконтланган киймат фоиз ставкасига боғлиқ. Хар кандай микдорнинг х дисконтланган киймати PV r фоиз ставкада t маълум даврдан кейин куйидаги формула билан аниқланади:

 

 

Бу формуладан куриниб турибдики, канчалик кайтариб олиш муддати катта ва фоиз ставкаси юқори булса, шунчалик дисконтланган киймати паст булади.

Агар пул кўювчи чексиз давр мобайнида маълум микдорда белгиланган даромад олмокчи булса, дисконтланган киймат куйидагича аникланади:

 

Бу формуладан куриниб турибдики, дисконтланган киймат фоиз ставкасига боғлиқ, фоиз ставкаси канчалик юқори булса, шунчалик дисконтланган киймат паст булади.

Энди даврнинг охиригача (хар йили даромад микдори турлича булиши мумкин) даромад берадиган хар кандай куйилманинг дисконтланган кийматини аниклаймиз:

 

 

Бунда: 1, 2,3,..., п - йиллар р хг, хр..., хп микдорларда хар йиллик кутиладиган даромадлар даври).

Худди шундай услубда хар кандай капитал товарнинг дисконтланган киймати аникланади. Фараз килайлик тадбиркор станок сотиб олмокчи ва уч йил мобайнида ундан фойдаланиб 6500 сум даромад олмокчи. Бу даромад йиллар буйича куйидагича таксимланади: биринчи йил 1500 сум, иккинчи йил 3000 сум, учинчи йил 2000 сум.

Фоиз ставкаси 8%. Унда станокнинг дисконтланган киймати куйидагича булади:

 

 

Демак, тадбиркор уч йилдан кейин 6500 сум даромад олиши учун станокка 5540,3 сум тулаши керак.

Дисконтлаштиришнинг мохиятини тушунгандан кейин, энди тадбиркор кандай килиб инвестицион карорлар қабул қилишини урганишимиз мумкин. Бунинг учун у ресурсга чекланган харажатларни кўшимча сотиб олинган станокда ишлаб чикарилган чекланган махсулот билан таккослаши керак ёки талаб нархи билан таклиф нархини таққослаши керак.

Капитал товарга талаб нархи (DP) ~ бу тадбиркор тулаши мумкин булган энг юқори нарх. У куйидагига тенг:

DP = PV кутиладиган соф даромаддан.

Тадбиркор станокни сотиб олишга бу микдордан куп нарх бермайди, чунки акс холатда унга пулни банкка қўйиш кулай.

Тадбиркор 5600 сумга станок сотиб оладими? Уч йилдан кейин станок икки кисм йигиндисидан иборат булган даромад беради:

1) 6500 сум кутиладиган даромад;

2) станокни ишлатиш давомида олинган даромаддан фоиз.

Хақиқатан хам, бир йилдан кейин станок 1500 сум даромад беради ва шунчага тадбиркорнинг даромади ошади. Бу микдорни тадбиркор банкка кўяди ва кейинги икки йилда у 255 сумга 8% йиллик ставкада уз даромадини оширади. Иккинчи йилда 3000 сум даромад олиб, ундан бир йилда 240 сум фонда куради. Натижада, уч йилдан кейин тадбиркор станокдан фойдалангани учун 6995 cyм даромад олади (6500 + 255 + 240 = 6995 сум).

Агар у 5600 сумни банкка куйганида уч йилда 7056 сумга эга буларди (5600 х (1,08) = 5600 х 1,26 = 7056).

Бу даромадни станокдан олинадиган даромад билан такқослаб, тадбиркор бу нархда станокни сотиб олиш маъносиз деган хулосага келади.

Капитал товарнинг таклиф нархи (SP) бу товарни ишлаб чикариш ва уни сотиш харажатлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

Агар талаб нархи таклиф нархидан юқори булса ва дисконтланган киймат прейскурант нархидан юқори булса, фирма учун капитал товарни сотиб олиш максадга мувофик. Хулоса килиш мумкинки, капитал товарнинг талаб нархи таклиф нархидан юқори булса, фирма учун кушимча

бирлик капитал товар сотиб олиш кулай. Инвестицион карорларни кабул килиш стратегияси ана шунга боглик.

Инвестицион карорларни кабул килиш стратегиясини бахолашга бошкача ёндашиш хам мумкин. Дисконтланган қийматни таклиф нархи билан такқослаш урнига, Ж.М.Кейнс таклиф килган инвестицияларнинг кутиладиган кайтими билан фоиз ставкасини такқослаш мумкин. Бунинг учун аввалги (6) формулага кайтамиз ва капитал товарнинг хизмат килиш муддати бир йил деб оламиз:

 

 

Дисконтланган киймат PV талаб нархи DP дир ва мувозанат холатда талаб нархи таклиф нархига тенг: DP=SP. Арифметик амаллар утказиб бу формулага узгартиришлар киритамиз:

 

 

Бу услубда хисобланган микдор инвестициялар кайтими нормаси деб айтилади.

Формуладан кўриниб турибдики, соф даромад таклиф нархидан куп булса, X/SP > 1 ва ROR > 0. ROR ни фоиз ставкаси билан таққослаш инвестор фирманинг стратегиясини аниклаб беради. Агар ROR > r булса, инвестициялаш маънога эга; ROR <r булса, инвеститцияларни кискартириш лозим; ROR —r  бўлса, инвестициялашнинг оптимал даражасига эришилади.

Инвестициялар кайтими нормасини инвестицияларнинг чекланган самарадорлиги деб хам атайдилар (MEI). ROR r булганда оптималликка эришиладиган бўлса, унда MEI капитал товарнинг талаб нархи ва таклиф нархи мувозанатда буладиган фоиз ставкасига тенг.

Фирманинг хатти-харакати стратегиясини аниқлашда яна бир мухим курсаткич капиталнинг чекланган самарадорлиги  хисобланади (MEС). У куйидаги формула оркали хисобланади:

 

 

Капиталнинг чекланган самарадорлиги — капиталнинг кушимча бирлиги кайтими нормасидир. Капитал микдори ошиб борган сари МЕС микдори пасайиб боради.

МЕС ёрдамида капиталнинг оптимал хажмини аниклаш мумкин. Бунинг учун капиталнинг чекланган самарадор­лиги билан фоиз ставкасини таккослайдилар. Агар МЕС>r бўлса, капитал хажми оптималдан паст, МЕС<r булса, капитал хажми оптималдан юқори; МЕС = r булса, капитал хажми оптимал.

Шундай килиб, капиталнинг чекланган самарадорлиги тадбиркорга капитал хажми оптимал ёки йуклигини ва уни кандай узгартириш йуалишларини (камайтириш ёки ошириш) курсатади, инвестицияларнинг чекланган самарадорлиги эса капиталнинг мувозанатдан чикканида инвестицияларнинг аник микдорини аниклайди.

 

3. Мехнат ишлаб чиқариш фактори сифатида: талаб ва таклиф

 

Мехнатнинг ишлаб чикариш фактори сифатида уз хусусиятлари бор. Улардан асосийси шундаки, мехнатни одамдан ажратиб булмайди ва ижтимоий-сиёсий томонларга эга. Ишчилар хукукларга ва бу хукукларнинг давлат томонидан химоя килишига эга.

Шу билан бирга мехнатни тадкик этишда бошқа ишлаб чиқариш факторларини урганишда кулланиладиган услубни ишлатиш мумкин.

Биз алохида фирма томонидан иш кучига талаб, мех-натнинг таклифи кандай шаклланшшши, иш хаки ставкаси кандай белгиланишини ва бу жараёнларга давлатнинг ва касаба уюшмаларнинг таъсири кандайлигини аниқлашимиз керак.

Аввал мукаммал ракобат шароитида бу муаммоларнинг хал этилишини куриб утамиз. Мукаммал ракобат шароитида мехнат бозорига куйидаги хусусиятлар тааллукли:

1)  бозорда мехнат хизматларининг  шунчалик   сотувчилари ва сотиб олувчилари купки, уларнинг бирортаси иш хаки ставкасига таъсир эта олмайди;

2)  хамма ишчилар бир хил малакага эга;

3) ишчилар харакатчан, бир тармокдан бошқасига утиш учун хеч кандай тусик йук.

Алохида фирма томонидан мехнатга талаб, биринчи навбатда, шу мехнат натижасида ишлаб чикариладиган товарга талабга боглик. Мехнатга талабни аникловчи яна бир мухим фактор бошка ишлаб чикариш ресурсларининг таклифидир (капитал).

Талабга тармокдаги мехнат унумдорлига хам катта таъсир курсатади.

Фирма канча ишчи ёллаш тутрисида карор кабул килишида мехнатга талаб нархини (иш хаки даражасини) аниклаш лозим. Хар кандай ишлаб чиқариш фактори каби мехнат учун хам талаб нархи чекланган мехнат унумдорли-гига боғлик. Чекланган мехнат унумдорлиги — кушимча бирлик мехнатдан фойдаланиш натижасида ишлаб чикарилган махсулот хажмининг ошиши. Чекланган мехнат унумдорлиги мехнатнинг чекланган махсулоти (МР) асосида хисобланади. Шартли мисолда алохида фирманинг мехнатга талабини аниқлашни куриб утамиз (8.1-жадвал).

 

8.1-жадвал.

 

 

Пулда ифодаланган мехнатнинг чекланган махсулоти куйидагича аникланади: MRP1 = MPt x Р.

Жадвалдан куриниб турибдики, MRP1 аввалига ошиб, кейин камайиб бормокда (кайтимнинг камайиб бориш конуни асосида). Агар тармокда мехнат бирлигига иш хаки даражаси 150 сўм белгиланган деб фараз килсак, фирма учун турт ишчи ёллаш максадга мувофик эканлиги аён бўлади. Чунки бешинчи ишчи «кайтими» (MRP, 120) унга фирма сарфлаётган харажатдан (150) кам.

Демак, мукаммал ракобат шароитида алохида фирма токи пулда ифодаланган мехнатнинт чекланган махсулоти унга туланадиган чекланган харажатларига тенг булмагунча кушимча ишчи ёллайди.

Алохида фирманинг мехнатга талаб эгри чизиги пулда ифодаланган уртача махсулот эгри чизиқдан пастда жойлашган пулда ифодаланган мехнатнинг чекланган махсулот эгри чизиқ хисобланади. АRР - пулда ифодаланган мехнатнинг уртача махсулоти - бир ишчига уртача ишлаб чикарилган махсулот киймати. Графикда бу эгри чизикларни тузамиз (8.2-расм).

 

 

Токи пулда ифодаланган уртача махсулот микдори MRP микдоридан куп экан, фирма уртача узгарувчан харажатларини коплайди ва фойда олади.

Мехнат таклифи тадбиркорларга ишчилар томонидан мехнат хизматлари таклиф этилшини билдиради. Мехнат таклифини факат тармок ёки бутун жамият микёсида куриб чикиш мумкин.

Ишчининг бир тармокдаги иш жойидан бошка тармокдаги иш жойига утишининг асосий сабабларидан бири юкори иш хаки хисобланади. Шунинг учун биз кейинги тахдилларимизда мехнаг таклифи факат иш хаки даражасига боғлиқ деб хисоблаймиз. Таклиф эгри чизиғи усиш характерига эга ва иш хаки ставкаси ошиб борган сари мехнатнинг таклифи ошиб боради.

Тармокда иш хаки ставкаси мехнатта талаб эгри чизиғи ва тармокдаги мехнат таклифи эгри чизиклари кесишган нуктада урнатилади.

Иш хаки ставкаси тармок учун белгиланади ва алохида корхона учун доимий булади. Демак, алохида фирма учун мехнат таклифи тармокда белгиланган иш хаки ставкаси даражасидаги горизонтал чизик хисобланади.

Иш хаки ставкаси Wt фирманинг мехнатга чекланган харажатларни курсатганлиги сабабли (MRC), оптимиза-циялаш шарти учун MRC нинг мехнатнинг чекланган махсулотига тенглашувида булади, яъни талаб ва таклиф эгри чизиклари кесишган В нуктада (8.3-расм).

 

 

В нукта Wj иш хақи ставкасида фирма ёллайдиган оптимал ишчилар сонини — N1 ни курсатади.

Номукаммал рақобат шароитида мехнат бозори. Бундай бозорда мехнат касаба уюшмаларнинг мехнат таклифига таъсири билан характерланади (иш хаки ставкаларига таъсир) хамда ишлаб чикарувчиларнинг мехнат талабига таъсири билан характерланади.

 

           

Касаба уюшмаларнинг мехнат бозорига таъсири хусусиятлари нимада? Касаба уюшмаси маълум воситалар билан мувозанатдан юқори булган иш хаки ставкаларининг белтиланишига эришади. Фараз киламиз, касаба уюшмаси иш хаки ставкасининг W2  даражасида урнатишга эришди. Демак, бу касаба уюшма аъзолари бўлган ишчилар белгиланган ставкадан паст нархда уз хизматларини таклиф эта билмайдилар. Касаба уюшмасининг бундай харакатлари мехнат таклифи ва талабига, ундан самарали фойдаланишга, даромаднинг таксимланишига кандай таъсир этади? Тадбиркорлар мехнатга талабни кискартирадилар, чунки улар учун ишчиларга туланиладиган иш хаки харажат хисобланади. Иш хаки ставкаси ошганлиги сабабли тадбиркорлар бандлар сонини камайтирмасдан иложлари йук.

Тармокда бандлар сонининг камайиши мехнатнинг самарасиз фойдаланишига  олиб келади, бу йукотишлар микдори графикдаги  E1E3N2s  учбурчак майдонига тенг.

Даромад таксимоти хам сезиларли узгаради. Агар касаба уюшмаси иш хаки ставкасини W2 даражасида урнатса, тармокнинг умумий даромади кискаради ва AE2N2O майдонга тенг булади. Тармокда колган N2 ишчилар уларга тегишли булган умумий иш хакини 2 майдонга тенг миқторда оширадилар, 4 майдон эса бошка ишлаб чиқариш факторларидан фойдаланиш асосида олинадиган даромадни акс эттиради. N2 - ишчилар иш хакининг ошиши, бир кисм ишчиларнинг  (N2 N1) тармокдан кетишига олиб келади. Кушимча ишчиларга талаб (N3N2 ) намоён этилмайди.

Касаба уюшмаси иш хаки ошишини ва ишсизликнинг усишини бартараф этишга эришиш учун сунъий равишда кушимча ишчилар окимини касаба уюшмалари аъзолари сонини камайтириш билан тухтатиб туради. Бундан ташкари, касаба уюшмаси бушаган кадрларни кайта тайёрлашга кўмаклашиши, иш хафтасининг кисқаришига эришиши мумкин.

Монополистик мехнат бозори. Тармокда касаба уюшмаси амал килмайди ва фирма ягона иш билан таъминловчи булган холатни куриб утамиз. Бу мехнат бозорида монопсон холатни билдиради. Монопсон деб, тармокда иш кучини ёллайдиган бир ассоциацияга шартли равишда кўшиш мумкин булган камгина фирмалар сони булган холатни айтиш мумкин. Демак, монопсон деганда, бир харидорга (ёлловчига) бир канча сотувчилар (ишчилар) карши турган бозор холати тушунилади. Монопсон холат кичик шахарларда, факат битта фирма аксарият ишчиларни ёллайдиган жойларда намоён булади.

Монопсон мехнатнинг ягона «харидори» булганлиги сабабли, у доимий иш хаки ставкасини урнатиши мумкин. Бу нимага олиб келади? Мехнат таклифи эгри чизига узгармайди, талаб эгри чизиги эса горизонтал холатга келади. Иш хакининг камайганлигидан норози булган бир кисм ишчилар монопсония хукмрон булган тармокни тарк этадилар. Бандларнинг кискариши мехнатдан фойдаланиш самарадорлигини камайтиришга ва даромаднинг кайта тақсимланишига олиб келади. Монопсония мехнат бозорига салбий таъсир курсатади, чунки иш хакининг пастлиги туфайли бир кисм ишчилар тармокни тарк этадилар, иш хақи юкори булган хар кандай бошка тармокнинг ишчилари бу тармокка уз хизматларини таклиф этмайдилар.

Монопсон фирма уз фойдасини максималлаштириш максадида канча ишчи ёллайди ва кандай даражада иш хакини урнатади?

Бу саволга жавоб бериш учун куйидагани хисобга олиш керак: монопсония шароитида мехнат таклифи эгри чизиги тадбиркор учун мехнатга уртача харажатлар эгри чизига хисобланади.

Хар кандай фирманинг кушимча ишчи ёллашга харажатлари фирманинг бу ишчидан фойдаланишининг чекланган тункалган харажатлари хисобланади. Бошкача килиб айтганда, ишчининг иш хақи бошқа тармокдагилар-дан кам булмаслиги керак. Лекин монопсония шароитида альтернатив монопсон фирманинг узи булганлиги сабаб­ли, юкорирок ставкада ишчини ёллаб, бу фирма шундай юкори иш хакини хамма ёлланадиган ишчиларга тулаши керак. Шундай килиб, охирги ёлланган ишчининг иш хаки (чекланган ставка) хамма ёлланган ишчилар иш хаки ставкасига тенг булади, яъни S эгри чизикнинг (иш хақининг чекланган ставкасини акс эттиради) хар бир нуктаси уртача иш хақини аниклайди.

Фойдасини максималлаштирадиган фирма учун ресурснинг уртача харажатларини бахолаш билан биргаликда чекланган харажатларини хам бахолаш зарур. Монопсон мехнат бозори учун уртача ва чекланган эгри чизиклар узаро нисбати коидаларини куллаймиз:

1) агар уртача харажатлар ошса, чекланган харажатлар хам ошади, лекин уртача харажатлар усишидан тезрок усади;

2)  мехнатнинг уртача ва чекланган харажатлари бир нуктадан бошланади;

3)  агар мехнатнинг уртача харажатлари  тугри   чизик булса, унда чекланган харажатлар эгри чизиғи хам туғри чизик булади.

Агар мехнат таклифи эгри чизиқ тугри чизик булса, биз осонгина чекланган харажатлар эгри чизигини тузишимиз мумкин. Уз фойдасини максималлаштирадиган фирма кушимча ишчи ёллашни мехнатнинг чекланган харажатлари мехнатнинг чекланган махсулотига тенг булганда тухтатади.

Монопсония шароитида мукаммал рақобат шароити-дагига нисбатан мувозанат бандлик даражаси ва иш хаки даражаси юкори булади. Монопсон фирма учун иш хаки ставкаси пулда ифодаланган мехнатнинг чекланган махсулотига тенг булгунга кадар ишчиларни кабул килиш маъносиз. Мукаммал рақобатдагига нисбатан монопсонист иш хаки ставкасини пастрок белгилайди ва камрок микдорда ишчи кабул килади.

Мехнат бозорига қонун буйича белгаланадиган иш хаки минимуми катта таъсир курсатади. Унинг бозорга таъсири касаба уюшмаларнинг иш хақини белгалаганликлари кабидир.

Куп йиллик тадкикотлар натижасидан шу нарса маълумки, иш хаки минимумининг 10% ошиши 16 — 19 ёшдагилар бандлигини 1 - 3 % га кискартиради. Худди шундай микдорда минимал иш хақининг ошиши 20 — 24 ёшдагиларнинг бандлигини 1% га камайтиради. Демак, иш хаки минимумининг ошиши бандликка салбий таъсир курсатади.

 

Назорат учун савол ва топшириқлар

 

1.  Иктисодий ресурсларни санаб утинг.

2.  Ишлаб чикариш воситаларига талаб қандай?

3. Иктисодий ресурсларга чекланган харажатлар тушунчасини изохланг.

4.  Ресурслар чекланган махсулоти тушунчасини изохланг.

5. Иктисодий ресурсларга талаб узгарувчанлигини тушунтиринг.

6.   Максимал фойдани таъминловчи ресурслар    сарфи мувозанати нима?

7.  Иктисодий ресурслар таклифи деганда нимани тушунасиз?

8.  Мехнат ресурслари хақида нималар биласиз?

9.  Дисконтланган климат деганда нимани тушунасиз?

10.  Капиталнинг чекланган самарадорлиги нима?

11.  Иш хаки ставкаси нима?

12.  Иш хакининг реал киймати нима?

13.  Минимал иш хақи деганда нимани тушунасиз?

14. Иш хакига чекланган харажатлар деганда нимани тушунасиз?

15.  Махсулот учун кетган мехнатнинг пулдаги ифодаси?

16.  Мехнат бозори нима?

17.  Мехнат талаби ва таклифининг узгариши.

18.   Минимал харажатларни таъминловчи ресурслар сарфи мувозанати нима?

 

Амалиёт дарсларида бажариладиган машғулотлар

 

1-машғулот. 8.5-расмда индивид томонидан мехнат вакти ва дам олиш вакти танловини акс эттирувчи бефарклик эгри чизиги курсатилган. Фараз киламиз, индивид ишласа хам, ишламаса хам кулига 20 сум даромадга эга.

а) Графикда иш хаки ставкаси соатига 2,5 сум булган шароитдаги бюджет чизиғини чизинг.

 

 

б)  Индивид кунига неча соат ишлашга карор килади?

в)  Иш хаки ставкаси 3,33 сумгача ошди. Графикда бу бюджет чизиғи холатига кандай таъсир этишини курсатинг.

г)  Энди индивид кунига неча соат ишлашга қарор килади?

 

2-машғулот. 8.6-расмда бир тармокнинг матн босувчилар мехнатига талаб эгри чизиғи ва бу тармок учун мехнат таснифи эгри чизиклари курсатилган:

 

 

а) Бошлангач мехнатга талаб эгри чизиғи — Д, таклиф эгри чизиги — S. Иш хаки мувозанат ставкаси ва матн босувчиларнинг мувозанат бандлиги даражаси кандай?

б)  Фараз килайлик, тармок уз махсулотига талабнинг камайиб бориши кузатяпти. Бу холда тармокда матн босувчиларнинг мyвoзaнaт иш хаки ва мувозанат бандлик даражаси кандай узгаради?

в)  Аввалги Д ва S эгри чизикларига кайтамиз. Фараз килайлик, бошка тармокларда матн босувчилар мехнатига талаб ошиши у ерда уларнинг иш хақининг ошишига олиб келди. Бундай холат бу тармокдаги матн босувчиларнинг мувозанат иш хаки ставкаси ва бандлик даражасига кандай таъсир курсатади?

г)  Аввалги Д ва S эгри чизикларига кайтамиз. Фараз килайлик, тармокда матн босувчилар мехнатига талаб тушади (Д эгри чизиги Дга силжийди). Лекин, касаба уюшмаси иш хакининг аввалги даражасида колишни талаб

этиб, унинг камайишига карши чикади. Бу тармокдаги матн босувчилар бандлиги даражасига кандай таъсир курсатади?

 

3-машгулот. 8.2-жадвалда алохида фирма учун кури-нишдаги чекланган махсулот микдорлари туғрисида маълумотлар (MRP) берилган.

 

 

а) Фараз килайлик, шу аник мехнатнинг худди шундай MRP микдори 100 фирмада бор. Бу мехнат турига умумий бозор талаби хажми микдорини аникланг. Топилган маълумотларни 8.3-жадвалга киритинг.

б)  8.3-жадвал маълумотларидан фойдаланиб мувозанат иш хақи ставкасини аникланг.

в)  Ёлланган ишчиларнинг умумий сонини хисобланг.

г) Алохида фирма учун мехнатга хак тулашнинг чеклан­ган харажатларини, ёлланган ишчилар сонини, иш хақи микдорини аникланг.

д)  Агар минимал иш хақи 12 минг сум даражасида Урнатилса, ёлланган ишчилар умумий сони кандай узгаришини аникланг.

 

4-машғулот. 8.4-жадвалда мехнат ( L) ва капиталнинг (К) чекланган махсулоти (МР) ва унинг пул куринишидаги микдори тўғрисида машгулотлар келтирилган. Иккала ресурс хам узгарувчан ва ракобатли бозорда сотиб олинади. Мехнат нархи 2 минг сум, капитал нархи 3 минг сум.

 

 

а)  Минимал харажатлар билан 64 бирлик махсулот ишлаб чикариш учун фирма канча бирлик мехнат ва капитал ишлатади? 99 бирлик махсулот учун-чи?

б)  Максимал фойда олиш учун фирма канча бирлик мехнат ва капитал ишлатади?

в)  Нима учун фирма максимал фойда ола туриб, харажатларини минимумлаштиради?

г)  Фирма ўз махсулотини сотадиган бозор мукаммал ракобатлими? Кандай нархда фирма уз махсулотини сотади?

д)  Фирма максимал фойда олиш шароитида унинг умумий махсулоти хажмини (ТР), умумий тушумни (ТВ), умумий харажатларни (ТС) ва фойда микдорини аникланг.

 

5-машғулот. Талаба 100 минг сумга эга ва уни жамгариш ёки ишлатиш туғрисида карор кабул қилиши керак. Агар у банкка пулни куйса, унда бир йилдан сунг у 112 минг сум олади. Инфляция йилига 14% ни ташкил этади.

а)  Номинал фоиз ставкаси кандай?

б)  Реал фоиз ставкаси кандай?

в)  Сиз талабага нима таклиф килган булардингиз?

г)  Фоизнинг номинал ставкаси узгармаган хамда инфляция суръати 10% гача тушиши сизнинг махсулотингизга кандай таъсир курсатади?

 

6-машғулот. Станок хар йили 2000 сўм даромад келтириб, 3 йил хизмат килади. Унинг учинчи йил олдиндаги колдик киймати 6000 сум. Харажатларни тўла коплашга кетадиган станок нархини аникланг, агар:

а)  фоиз ставкаси 8% булса?

б)  фоиз ставкаси 10% булса?

в)  фоиз ставкаси 8%. Лекин йиллик кутиладиган инфляция 7% булса?

 

7-машғулот. Иктисодда икки сектор мавжуд — кишлок хужалиги ва саноат. 8.7-расмда уларнинг ерга булган талаб эгри чизиклари курсатилган (Д ва Д). SS узгармас ер таклифи.

а) Мувозанат рента ставкасини ва хар  бир секторнинг ерга намоён этадиган талабни аникланг.

Фараз қилайлик, хукумат озиқ-овкат импортини камайтиришга интилган холда миллий кишлок хужалик махсулоти ишлаб чикариш субсидиялар бериш оркали рагбатлантиришга қарор килади. Бу эса аграр секторнинг ерга булган талаб эгри чизиғини Д холатига силжишига олиб келади.      

б) Кисқа муддатли даврда ер майдонлари аграр ва индустрия секторлар уртасида кандай таксимланади?      

в) Киска муддатли даврда иккала секторда рента ставкалари кандай булади?

г) Узок муддатли даврда мувозанат холати кандай булади?

 

8-машғулот. 8.8-расмда карз пул маблағлари бозорида талаб ва таклиф эгри чизиклари курсатилган. Мувозанат фоиз ставгаси ie га тенг; icхукумат томонидан белгиланган чегараланган фоиз ставкаси. Куйидаги тасдиклар туғри (Т) ёки нотугрилигини (Н) курсатинг:

 

 

а)  Қарз маблагларига талаб эгри чизиғи манфийликка эга, асосан, инвестициялардан келадиган чекланган даро-маднинг камайиш натижасида.

б)  «а» нуктада чекланган инвестицион лойихалардан кутиладиган даромад нормаси хукумат белгилаган фоиз ставкага тенг.

в)  ic фоиз ставкасида қарз маблагларга талаб хажми       уларнинг таклифига тенг.

г) «а» нуктада Qe инвестициялар кутиладиган даромади нормаси пул маблағлари таклифи ва инвестицияларга талаб тенг булган фоиз ставкасига тенг.

д)  iс даражасида фоиз ставкаси урнатилганда пул бозорида қарз маблаглари етишмовчилиги сезилади.

е)  Қарз маблагларнинг самараси таксимланиши пул бозорининг «а» нуктада берилган мувозанат холатда эканлигидан далолат беради.

 ж) Агар фоиз ставка хукумат томонидан ic даражада белгиланса, бозор механизми инвестицион имкониятларга мос холда пул маблагларини самарали жойлаштиради.

 

9-машғулот. Куйидаги шароитларда жорий дисконтлаштирилган кийматни (К) хисобланг.

 

 

Диагностик тскшириш учун тестлар

 

1. Фирма минимал харажатлар даражасига етади, качонки:

А) Барча ишлаб чикариш факторларининг нархи бир хил булса.

Б) Хамма ишлаб чикариш факторларининг

чекланган махсулотлари бир хил.

В) Ишлаб чикариш омилларининг чекланган

махсулоти уларнинг нархига тенг.

Г) Юкоридаги жавобларнинг хаммаси нотугри.

 

2.   Ишлаб чикариш омили чекланган махсулотининг пулдаги куриниши

A)  Охирги махсулот бирлигининг сотув нархини билдиради.

Б) Ишлаб чикариш омилининг кушимча бирли-гидан фойдаланганда умумий тушум микдорининг узгаришига тенг.

B) Ишлаб чикариш омилининг кўшимча бирлиги-дан  фойдаланган  ишлаб  чикариш  хажми узгаришига тенг.

Г) Мукаммал ракобат шароитида аниклаб булмайди.

 

3.  Реал иш хаки даражасидаги узгаришларни номинал иш хаки узгаришлари билан нимани таккослаш оркали аниклаш мумкин:

A) Товар ва хизматларга нарх даражаси билан.

Б) Фойда нормаси билан.

B)  Солик ставкалари билан.

Г) Иш вакти давомийлиги билан.

 

4. Агар Сизнинг фирмангиз нархни пасайтирса, рақобатчилар хам шунга мос холда нархларни туширишади, аммо Сиз нархни кутарсангиз, бирорта хам фирма Сизнинг йулингиздан бормайди. Бу дегани, Сизнинг фирмангиз:

A) Ракобат билан  «хаёт-мамот» юзасидан тўкнашади.

Б) «Синган» талаб эгри чизигига эга булади.

B) Олигополистик бозорда нарх етакчиси булади. Г) Тармокда купрок самаралирок хисобланади.

 

5.  Картел катнашчиси уз фойдасини оширган буларди, агар:

А) Уз товарларини картелнинг бошқа катнашчи-ларига нисбатан арзонрок нархда сотганда.

Б) Картелнинг бошка катнашчиларига нисбатан

юкорирок нарх белгилаганда.

В) Нархни кутариш учун урнатилган квотага нисбатан паст махсулот ишлаб чикаришни белгилаганда.

Г) Хар доим картелнинг нархни оширишини талаб

этиб турганда.

 

6. Олигополия, бу — шундай бозор структурасики, унда:

A) Кардош махсулот ишлаб чикарадиган жуда куп рақобатлашадиган фирмалар фаолият курсатади. Б) Дифференциалланган  махсулот ишлаб чикарадигаи куп рақобатлашадиган фирмалар фаолият курсатади.

B)   Куп сонли ракобатлашадиган фирмалар фаолият курсатади.

Г) Факат битта йирик фирма фаолият курсатади.

 

7.  Рақобатчи фирма фойдасини максималлаштиришга харакат килиб, кушимча ишчиларни ёллаши керак, агарда:

A) Умумий тушум умумий харажатлардан кам булса.

Б) Пул куринишидаги мехнатнинг чекланган махсулоти иш хаки ставкасидан паст булса.

B)   Пул куринишидаги мехнатнинг чекланган махсулоти микдори пасайса.

Г) Пул куринишидаги мехнатнинг чекланган махсулоти микдори иш хаки ставкасидан юкори булса.

 

8. Фараз килайлик, махсулот ишлаб чикаришда мехнат (L) ва капитал (К) ишлатилади. MR=2; МРк=5; Р.= 1 сум, RK=20 сум; MR=3 сўм.

Максимал фойда олиш учун фирма ишлатиши керак:

A)  Купрок хам мехнат, хам капитални.

Б)  Камрок хам мехнат, хам капитални.

B)  Мехнатни купрок, капитални камрок.

Г) Капитални купрок, мехнатни камрок.

 

9. Ресурсга талаб нимага боғлиқ?

А) Ресурс ёрдамида ишлаб чикариладиган махсу­лот нархига.

Б) Урин босувчи ресурслар нархига.

                        В) Узаро тулдирувчи ресурслар нархига.

Г) Хамма жавоблар тугри.

 

10.   Монополист фирма кушимча ишчиларни, токи куйидаги тенглик юзага келмагунча ишга ёллайди:

A)  PxMR=W.

Б)  P:W=MP.

B)  MRxMR=W.

Г) MR:MP=W.

 

11.  Куйида курсатилганлардан кайси бири мехнатга талабга таъсир этмайди?

A)  Охирга махсулотга талаб.

Б) Мехнатнинг чекланган махсулотининг бошка ресурслар чекланган махсулотига нисбати.

B)  Ишлаб чикариш технологияси.

Г) Инфляцион ходисалардан келиб чикадиган номинал иш хакидаги ўзгаришлар.

 

12.  Фирма учун мехнат таклифи эгри чизиги:

A) Мехнатга талаб эгри чизиғи билан кесишмайди. Б) Мусбат кияликка эга.

B) Абсолют ноузгарувчан таклифни ифодалайди. Г) Абсолют узгарувчан таклифни ифодалайди.

 

Кейс стада №8

Вазифа: куйида келтирилган воқеани шошилмасдан

диққат билан уқинг.

Улчам тушунчасини кичрайтириш

 

80-йилларда фирманинг асосий максади унинг улчамининг йириклашуви хисобланади, деган карашдан йироклашиш кузатилди, чунки купчилик йирик фирмалар кийинчиликларни бошдан кечиришаётган эди. Айни вактда 90-йилларда бизнесда амал килишнинг бошка услуби намоён булди — катта булмаган улчам, енгиллик ва узгарувчанлик. Массачусетс технология институти укитувчиси Д.Берч хисоблашича, охирги ун йилликда яратилган янги иш жойларининг хар 10 тасидан 8 таси кичик фирмалар томонидан таклиф килинган.

Кичик бизнеснинг усиши ва ривожланиш сабабларини тушуниш кийин эмас. Капитал бозорининг эркинлашуви, яъии бизнесга инвестиция учун капитал куювчилар уртасида ракобатнинг усиши билан микротехнология-ларнинг жорий этилиши мос тушиши бозорга янгиларнинг кириб келиш тусикларини пасайтиришга олиб келди. «Эгилувчанлик» тушунчаси асосий шиор булди ва илгари компаниянинг харакатлантирувчи кучи булган «Кулам самараси»ни сикиб чикарди.

Якинда бу нуктаи назардан Американинг Калнеги-Мэллон университети профессори Б.Хэррисон шубхаланди. Унинг тасдиклари гирт тахмин билан мустахкамланади:

Биринчидан, катта бизнесни коралаш бурттириб юборилган. Баъзи йирик компаниялар кийинчиликни бошдан утказишига карамасдан, гуллаётган компанияларга хам куплаб мисол келтириш мумкин. Бундай йирик фирмаларга кулам самараси уларнинг ракобатардошлиги учун хали хам мухим роль уйнамокда.

Иккинчидан, йирик фирмаларнинг куп микдори реконструктуризация ва бизнес-жараёнини реинжинириндан утказишди, бу эса 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошларида иктисодий тушкунликни бошларидан утказишлари натижаси эди. Улардан куплари катта булиш билан бир вактда «эгилувчан» булиш хам мумкинлигини тушуна бошлашди.

Учинчидан, кичик бизнеснинг иш ўринларни яратишдаги ахамияти бурттирилган, бунга 1994 йилда босмадан чикарилган иктисодий изланишлар буйича Миллий бюро материаллари гувохлик беради. Шундай килиб, иш билан банд булганлар сони 100 кишидан ошадиган ташкилотлар хамма янги иш жойларининг 75% га якинини яратишган булса, 500 кишидан ошадиган ташкилотлар умумий янги иш жойларининг 50% дан купрогини таклиф килишган. Бундан ташкари, йирик фирмаларга нисбатан кичик фирмалар иш уринлари йукотилишининг каттарок кисмига жавобгар булишган ва шу билан бирга нисбатан кам даражада замонавий технология ва илғор малакани ишлатишган.       

Туртинчидан, кўпчилик кичик фирмаларни яшаши куп холда йирик фирмаларга боглик. Бу тенденция охирги вактда йирик фирмалардан кичик фирмаларга баъзи фаолият турларини олиб бориш хукукини бериш билан кучаймокда. Бу эса уларнинг йирик фирмаларга боғлиқлигини янада оширади.

Охирги тенденцияни хисобга олиб, тасдиклаш мумкин-ки, йирик ва кичик фирмалар уртасидаги фарк тобора камайиб бормокда. Йирик фирмалар кичик фирмаларнинг эгилувчанлигини уз структураларида купрок автоном булинмаларни ташкил этиш йули билан жорий этишмокда. Масалан, бир Швеция фирмаси уз фирмасини 1300 мустакил компанияларга ва 5000 автоном фойда марказларига булди. Кичик компаниялар эса ўз заиф томонларини тўлдириш ва уз манфаатларини химоя килиш максадида йирикрок фирмалар билан иттифок тузишга, узок муддатли муносабатлар урнатишга харакат килишади.

Бу янгиликлар натижасида комланияни «йирик» ёки «кичик» сифатида бахолаш кийин булиб колди.