Узбекистан Республикасида бозор иктисоди халкимиз охирги йилларда бошдан кечираётган кийинчиликларни бартараф этишдаги зарурий восита хисобланади. Бозор иктисодининг шаклланиши куп киррали жараёндир.
Микроиктисод фани хужалик юритишнинг назария ва амалиётига доир саволларни, бозор тизимига амал килиш асосларини ургатади. Бундай тизим мамлакатимиздан ташкари хамма мамлакатларда мавжуд булиб, уни шароитимизга мослаштириш эса ута мураккаб жараёндир.
Микроиктисод бозор иктисоди субъектларини, талаб ва таклиф узгаришларига таъсир этувчи омилларии, алохида махсулот бозорида талабнинг шаклланишини, турли бозор структурасида ишлаб чикариш, нарх шаклланиши ва харажатларни, фирма ва унинг бозор иқтисодидаги ролини, иктисодий ресурслар, уларнинг харакати ва улардан самарали фойдаланишни ургатади.
Микроиктисод фани иқтисод назарияси асослари, математика, философия, психология, иктисодий тахлил, молия ва статистика, маркетинг асослари, менежмент ва бошка фанлар билан боглик.
Микроиктисод курси иктисодий фанлар асоси булган иктисод назарияси асосларига таянади, аммо бу фаннинг мазмунини такрорламайди. Иктисод назарияси умумий иктисодий муаммоларни урганса, микроиқтисод бу муаммоларни чукуррок тахлил килиб, ечиш йўлларини курсатади.
Шундай килиб, бу фанни укитишдан максад бозор иктисодигина утиш даврида талабаларнинг жамиятимиз ривожланишидаги мураккаб шароитларга мослашиш укувини урганишдир.
Бизнинг таникди профессор-укитувчиларимиз микро-иқтисод фанини ургатишда тушунарли тилни ва енгил узлашгариладиган услубни куллашга харакат киладилар, чунончи, талаба укув курсини тугатгандан кейин мустакил равишда туғри ва аник, олган билимларини хаётда куллаш имконига эга булсин. Ушбу укув кулланмани ёзишда биз амалдаги аньанани давом эттиришга интилдик ва талаба мураккаб фанларни урганишга ўтишдан олдин назария асосларини тулик узлаштириш имконини берадиган кетма-кетликда баён этишга харакат килдик.
Биз номукаммал ракобатли бозорларнинг янада чукуррок,тахлилини давом эттиришдан олдин талаба талаб ва таклиф шаклланиши тамойилларини тушунганлигига ишонч хосил килишимиз керак. Худди шундай, биз ишлаб шкариш омиллари бозорини урганишдан олдин хосилавий талаб тамойилларини урганамиз.
Бизнинг максадимиз бу укув кулланмадан фойдаланадиган талабалар шу сохада тайёр мутахассис булиб етишишлари ва янги иктисодий муаммоларни тахлил килишда унда баён этилган тамойиллардан хаётда самарали фойдалана билишларидан иборат.
Иктисодий фан унда реал хаётнинт тузилишини тушунтириб бера олиш кобилияти булганлиги учун урганилади. Иктисодий назария реал хаётда содир буладиган холатлардан келиб чикиб биз яшаётган бу хаётни англаш ва тахлил килишга каратилган. Шунинт учун уз баёнларимизда назарияни реал холатларни акс эттирадиган жараёнлар билан боғлашга харакат килдик. Чунки талаба учун назариянинг амалда кандай кулланиши ва у олган билимини каерда, кандай қўллай билиши зарурдир.
Биз келтирган мисоллар ва холатлар асосан мамлакат реал иқтсодига тааллуқули булса-да, айрим холларда чет эл маълумотларидан хам фойдаландик. Чет эл тажрибасини киритиш талабаларнинг узаро алокалар мустахкамланиб бораётган хозирга хаётимиздаги реал жараёнларга булган кизикишини кенгайтириш имконини беради.
Фанни укитиш услубиёти. Биз укув кулланмани якинда жорий этилган муаммоларга асосланган укитиш (МАУ) услубига таяниб ишлаб чикдик. Бу услуб маърузачи марказий эътиборда булган ва бизда анъанавий булиб колган дарс бериш йулига зид булган услуб хисобланади. Бунда хар бир мавзуни урганишга маърузачи ишлаб чиқкан укитиш максадларидан ташкари, талабаларнинг гурухларда мустакил ишлашларига куп эътибор берилган ва уларга билим олишнинг максадларини куйиш имконлари яратилган.Шуни хисобга олиб, курсни бир семестрга мулжалланган укитиш тартиби, назорат тизими ва хар бир мавзуни урганиш максадлари ишлаб чикилган. Бу максадлар мавзу чегарасида зарур булган билим олиш, укувни, тажрибани ошириш ва муносабатга (позицияга) эга булиш максадларидан иборат булиб, фанни тулик узлаштиришга каратилган. Улар асосида эса хар бир мавзу бошида урганиладиган материалга тааллукли булган таянч иборалар, мавзу охирида эса шу ибораларга мосланган назорат учун саволлар туплами ва белгиланган максадларга эришишга кумаклашадиган мисоллар, холатлар ва кейс стадилар келтирилган.
Хар бир мавзудан кейин кулланмада келтирилган хамма мисолларни ечиш ва холатларни тахлил килишга харакат килинг. Мавзу охирида мавзунинг асосий гояси нимадан иборат эканлиги ва кандай янги билимга эга булганлигингиз туғрисидаги саволга мустакил жавоб беришга урганинг.
Ушбу укув кулланма нафакат талабаларга, балки укитувчилар учун хам фойдали булади деган умиддамиз.
Микроиктисод фанини укитиш услуби ва назорат тизими
Микроиктисод фанини укитиш услуби хорижий мамлакатларда якин йилларда жорий килинган муаммоларга асосланган укитиш (МАУ) услубига асосланади. У амалда кулланаётган маърузачи марказий роль уйнайдиган анъана-вий таълим бериш йулига карама-карши булган услубдир. Анъанавий маъруза дарсларида маърузачи укитиш максадини уз олдига куяди ва дарсни тушунтириб беради. МАУ услубида эса талабалар доимо гурух булиб ишлашади, уз билим олиш максадларини асосий уринга кўйишади ва ахборот манбаларидан мустакил фойдаланишади. Уқитувчи талабаларга дастур чегарасида йулланма бериб туради ва 5-6 талабалардан иборат гурухларга булади.
Таълим беришда талабаларга мувофик йулни таъминлаш учун «the HEPTAGON» - «еттибурчак» деган махсус кулланма тавсия этилади. У етти кадамдан иборат булиб, куйидагиларни тавсифлайди:
• 0-қадам. Мавзуларни 1-жадвалда курсатилган биринчи тупламгача эътибор билан укиб чикинг. Таянч иборалар маъносини урганинг ва мавзудаги мухим пунктлар буйича хулоса чикаринг.
• 1-кадам. Укиб урганган уз янгиликларингизни бошка талабаларга етказинг ва фикрларни алмаштириш жараёнида мавзу мазмуни буйича умумий нуктаи назарни аниқланг.
• 2-кадам. Гурух билан мавзуда келтирилган муаммони ва аник изохланган муаммони келишинг.
• 3-кадам. Сессия даврида хар бир гурух аъзоси аниқлаб берилган муаммо буйича уз фикрини билдиради. Бу эркин ва мустакил холда, бошқа гурух аъзолари изохлари ва тузатишларисиз бажарилинш лозим. Гурухнинг бир аъзоси таянч иборалар оркали фикрларни ёзади.
• 4-кадам.Гурух 3-кадамдаги фикрлардан фойдаланиб, музокарани бошлайди. Музокара оркали гурух аъзолари кандай билимлар, тушунчалар ва укувлар бу муаммони ечиш учун зарурлигани аниклаб олинади. Билим ва укувларнинг хамма аспектлари мантиқий тизимга келтирилади.
• 5-кадам.Таълим максадларини ишлаб чикинг. Бу мак-садлар хамма талабалар томонидан сессия тугашигача эришилиши лозим.
• 6-кадам. Хамма талабалар индивидуал ёки гурух билан таълим максадларига эришиш учун ишлайди. Бу адабиётларни ўқиш, видеоматериалларни урганиш, интернет воситасида ахборот туплаш ва х.к. оркали амалга оширилади.
• 7-кадам. Кейинги мухокамада хамма тупланган материал узаро алмашинади, агар зарур булса кушимча килинади ёки тузатилади. Талабалар бир-бирларига саволлар бериш оркали туплаган билимлари етарли ёки етарли эмаслигини текшириб курадилар.
МАУда риоя килинадиган муолажа
1. МАУ талабаларнинг гурухдаги фаолиятига асосланади. Бунинг учун хар бир гурух мунтазам равишда дарсдан кейин учрашув утказади.
2. Укитувчи биринчи тупламдаги мавзулар буйича асосий тушунчаларни бергандан кейин, хар бир гурух учрашувида гурухнинг бир аъзоси рахбар сифатида фаолият курсатади, бошка аъзо эса учрашув баённомасини ёзиб боради. Рахбар ва котиба вазифалари навбат билан бошка гурух аъзоларига утказилади.
3. Хар бир учрашувдан олдин талабалар узларини 0-кадамда курсатилгандай тайёрлайдилар.
4. Талабалар гурух аъзоларига турли хил вазифаларни топширишлари мумкин. Хар бир талаба уз топилмалари буйича хужжатни шундай тайёрлайдики, хар бир гурух аъзоси учун бу ахборот фойдали булсин.
5. Талабалардан хафталик бажарилган ишларни ёзиб бориш учун махсус журнал тузиш суралади. Бу журналда улар уз янгиликларини кискача ёзиб боришлари керак. Хар бир жорий назорат якунида уларнинг журналлари йигиб олинади ва бахоланади. Журналга кўйиладиган талаблар куйида келтирилади.
6. Курс буйича умумий бахо турли кисмлардаги бахолашлар билан тўлдирилиб борилади: журнал, топшириклар ва якуний ёзма иш. Хар бир талабанинг сессия давридаги иш ижроси ва фаол катнашиши обдон текширилади ва ривожлантирилади.
Журнални тулдиришга куйиладиган талаблар
1. Талаба журналда топширикни бажаришда кўлланган ўз хиссасини баён этади (менинг хиссам қандай).
2. Гурухда ишлаш жараёнини акс эттиради: гурух сифатида биз нима килдик, нима иш хато булди, нима тўғри.
3. Талабалар топширик, оркали нимани урганганлигини баён этади.
4. Талаба топшириклари бажариш жараёнида нималарни урганганлигини изохлайди.
5. Журнал факат шахсий булиши керак.
6. Журнал хар бир топширик буйича 2 бетдан куп булмаслиги керак.
7. Журнал семестр режасига ва дастурга мос булиши керак.Акс холда укитувчи уни рад этади ва бахолашга олмайди.
8. Укитувчи хамма журналлар ва топширик буйича рефератларни куздан кечиради. Бахолашда укитувчи маълум чегарада манёврга эга, чунки у охирги натижага таъсир этган гурухда ишлаш жараёни хам кузатади ва инобатга олади. Бахолашда хам натижа, хам жараён хисобга олинади.
Бахолаш мезонлари
1. Жорий назоратда талабалар куйидаги шартларни
бажаришлари керак:
• Амалий дарсларда масалалар ва топширикларни фаол бажаришда катнашиши, саволларга жавоб бериши. Бунга жорий назоратга ажратилган балларнинг 50% и.
♦ Журнални шахсан уз фикри асосида тўлдириши. Бунга жорий назорат балларининг 50% и.
2. Оралик назоратда хар бир туплам охирида берилган топширикларни (кейс стади) бажариб, белгиланган муддатда топшириши. Топширикнинг бажарилиши тугрисидаги хисобот (реферат) даражаси ва индивидуаллигига караб (1-жадвал) оралик назорат учун ажратилган баллар чегарасида бахоланади.
3. Якуний назоратда талаба укув кўлланмада мавзулар охирида келтирилган саволлар буйича ёзма иш ёзади. Ёзма иш саволлари хар бир мавзудан битта булиб, жавоб тулик ва атрофлича берилиши керак.
Укитувчи хар бир талабанинг гурухдаги иштирокини текшириб боради. Агар иштирок этиш талаблардан паст булса, укитувчи талабанинг жалб этилишини ошириш максадида унга эътиборни купрок каратади. Талабалар фаол иштирокни рад этган ёки уз мажбуриятларини бажаришдан доимий равишда бош тортган холда улар кейинги машгулотларга кўйилмайди.
1-МАВЗУ. ИҚТИСОДНИ ТАШКИЛ КИЛИШНИНГ АСОСИЙ МУАММОЛАРИ
Таянч иборалар:
Иқтисодий муаммолар Ишлаб чиқариш воситалари
Ишлаб чиқариш ресурслари Иқтисодий самарадорлик
Чексиз эхтиёжлар Тула бандлик
Ер Ишлаб чиқариш имкониятлари
Капитал эгри чизиғи (ИЧИЭЧ)
Тадбиркорлик қобилияти Муқобил харажатлар
Мехнат Тункалган харажатларнинг
Истеъмол товарлари ошиб бориш қонуни
1. Иқтисодни ташкил килишни уч муаммоси
Хар кандай жамият, ривожланаётганми, ривожланган капиталистикми, кандай формацияга тегишли булишидан катъи назар, иктисодий муаммолар билан тукнашади. Бу муаммолар, П.Самуэлсон таърифича, учта асосий ва бир-бирига боғлиқ бўлган саволлардан иборат:
• Кандай махсулотлар ва канча микдорда ишлаб чикари-лиши керак? Качон ишлаб чикарилиши керак? Купрок озик-овкат махсулотлари ва камрок кийим-кечак ишлаб чиқаришимиз керакми ёки аксинчами? Хозир ва келгуси йилда нон билан узум чикарамизми ёки хозир нон ва узумни кайта ишловчи корхона, келгуси йилда нон ва узум шарбатими?
• Бу махсулотларни кандай ишлаб чикарамиз? Ким то-монидан, кайси ресурслар ёрдамида, кандай технология асосида уларни ишлаб чикариш керак? Хунармандчилик асосидами ёки оммавий ишлаб чикариш асосидами? Давлат корхоналаридами ёки хусусий корпорациялардами? Агар
хаммаси хам зарур булса, унда кандай нисбатда уларнинг микдори булиши керак?
• Ким учун бу махсулотларни ишлаб чикарамиз. Бош-кача килиб айтганда, миллий даромадни алохида инди-видлар ва оилалар уртасида кандай таксимлаш керак? Бизга бойлари кам ва камбагаллари куп бўлган жамият зарурми? Ёки хамма учун махсулот хиссаси баравар булиши керакми? Ялков яхши овкатланиши керакми? Жисмоний мехнатга купроқ хак тулаймизми ёки аклий мехнатгами?
Ана шу уч муаммо хамма иктисодий тизимлар учун ягона, лекин уларни хал этиш йуллари турли жамиятларда турличадир.
2. Эхтиёжларнинг чексизлиги ва ресурсларнинг танқислиги
Иктисодиётнинг асосини икки фундаменталь тасдик ташкил килади ва иктисоднинг хамма муаммоларини камраб олади. Биринчи тасдик шундан иборат жамиятнинг, яъни унинг индивидларининг моддий эхтиёжлари чексиз ёки кондириб булмайди. Иккинчи тасдик,: иктисодий ресурслар, яъни товар ва хизматлар ишлаб чикариш учун воситалар чекланган ва танкис.
Моддий эхтиёжлар деганда, биринчи навбатда, истеъ-молчиларнинг махсулотлар ва хизматларни сотиб олиш ва улардан фойдаланиш хохиши тушунилади. Бу махсулотлар уларга наф келтиради. Шунинг учун хам уларга эхтиёж мавжуд. Эхтиёжлар турли-туман: озик-овкатга, кийим-кечакка, уй-жойга, машинага, магнитофонга ва хоказо. Киска килиб айтганда, бизнинг эктиёжларимизни конди-риш кобилиятига эга булган чексиз куп махсулотлар тушунилади. Хизматлар хам бизнинг эхтиёжларимизни кондиради (машиналар таъмири, тиббий хизматлар ва бошкалар). Моддий эхтиёжлар хусусий корхоналар ва давлат ташкилотларининг хам эхтиёжларини уз ичига олади.
Моддий эхтиёжлар бир туплам маъносида кондирилмайдиган ва чексиздир. Бу, товар ва хизматларга булган эхтиёжни тула кондириш мумкин эмас, дегани. Бу хулосани оддий тажриба билан исбот килиш мумкин (хозир эга булмаган, лекин сиз хохлайдиган товар ва хизматларни
санаб утинг). Вакт утиши билан эхтиёжлар янада ошади. Чунки бирон-бир махсулотга булган эхтиёжнинг кондири-лиши яна янги эхтиёжларни туғдиради.
Умуман, айтиш мумкинки, хар кандай маълум вактда жамиятни ташкил этадиган индивидларда кондирилмаган моддий эхтиёжлар мавжуд ва бу эхтиёжлар вакт утиши билан янги махсулотлар пайдо булиши натижасида узгариб боради ва ошади. Яна шуни таъкидлаш керакки, бутун иктисодий фаолиятнинг охирги максади ёки вазифаси ана шу чексиз эхтиёжларни кондиришга интилишдан иборатдир.
Энди иккинчи тасдикни кўриб чиқамиз: моддий ресурслар чекланган ва танқис. Моддий ресурсларни биз куйидаги категорияларга буламиз:
1) моддий ресурслар — ер, хом ашё материаллари, капитал;
2) инсон ресурслари — мехнат ва тадбиркорлик кобилияти.
Ер. «Ер» тушунчасига хамма табиий ресурсларга тааллукли булган ишлаб чикариш жараёнида фойдаланила-диган барча табиат махсули киради. Бу категорияга сугориладиган ерлар, урмонлар, фойдали казилмалар жойи, сув ресурслари кабилар киради.
Капитал. «Капитал» ёки «инвестицион ресурслар» тушунчаси xaммa ишлаб чикариш воситалари тушунчасини камраб олади. Яъни хамма турдаги машиналар, жихозлар, транспорт воситалари ва бошқа товар хамда хизматларни ишлаб чикариш, истеъмолчига етказишда ишлатиладиган воситалар. Бу воситаларни ишлаб чикариш ва жамгариш жараёни инвестициялаштириш деб аталади.
Бу жойда яна икки мухим нарсани таъкидлаш зарур. Биринчидан, инвестицион товарлар истеъмол товарлардан шу билан фарқ киладики, улар эхтиёжларни бевосита кондирмайди. Иккинчидан, «капитал» термини пулни билдирмайди. Реал капитал — машина ва жихозлар — иктисодий ресурс, пул ёки молиявий капитал ресурс хисобланмайди.
Мехнат. Бу жуда кенг маъноли атама. Иктисодчи уни товар ва хизматларни ишлаб чикариш жараёнида куллани-ладиган инсонларнинг хамма жисмоний ва аклий кобилиятларини ифодалаш учун кўллайди.
Хамма иктисодий ресурслар ёки ишлаб чикариш омиллари битта умумий асосий хоссага эга: улар камчил ёки чекланган микдорда.
Масалан, ер товар ва махсулотлар ишлаб чикаришда фойдаланиши мумкин бўлган чекланган иктисодий ресурсларга эга. Суғориладиган хосилдор ерлар, фойдали казилмалар, капитал товарлар, иш кучи маълум чегарага эга. Ресурслар чекланган булгандан кейин, махсулот ишлаб чикариш хажми хам чекланган бўлади. Бундан келиб чикадики, жамият хамма истеъмол килишни хохлаган даражада махсулот ишлаб чикариш кобилятига эга эмас.
Бундан иктисоднинг таърифи келиб чикади. Яъни, иқтисод — бу ижгимоий фан бўлиб, танкис ресурслардан шундай фойдаланиш муаммосини урганадики, натижада жамиятнинг чексиз эхтиёжлари максимал кондирилишига эришилади. Иктисод камчил ва танкис ресурслардан самарали фойдаланиб, мумкин кадар максимал миқдорда махсулот ишлаб чикариш йулларини ўрганади.
3. Ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизиқ (ИЧИЭЧ)
Жамият эга булган ресурсларидан самарали фойдала-нишга интилади. Бунга эришиш учун у тўла бандлик ва тўла ишлаб чикариш хажмини таъминлаши керак.
Тўла бандлик деганда ишга лойик булган хамма ресурслардан тўлик фойдаланиш тушунилади. Яъни, ишчилар сабабсиз ишсиз колмасликлари, сугорилган ер бўш ётмаслиги, жихозлар ишлатилмай колмаслиги керак. Яна бир бор таъкидлаймиз, факат иш хажми бўлган ресурслар
кўлланилиши керак.
Тула ишлаб чикариш хажми ресурсларнинг самарали таксимланиши кераклигини билдиради. Яъни, ресурслардан шундай фойдаланиш керакки, натижада улар умумий махсулот ишлаб чикариш хажмига максимал хисса қўшсин.
Иктисодиёт муаммоси мохиятини ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизигида ифодалаш мумкин. Иқтисодиёт муаммосининг мохияти: ресурслар чекланган бўлганлиги сабабли тула бандлик ва тула ишлаб чикариш хажми иктисоди чексиз микдорда товар ва хизматлар ишлаб чикаришни таъминлай олмайди. Бундан ташкари, кандай махсулот ишлаб чикариш ва кандай махсулот ишлаб чикаришдан воз кечиш кераклиги туғрисида иқpop кабул килиш зарур.
Иктисод муаммосини яхширок акс эттириш учун биз бир канча эхтимолликлар киритамиз:
1. Самарадорлик. Иктисод тула бандлик шароитида фаолият курсатади ва тула ишлаб чикариш хажмига эришади.
2. Ресурсларнинг доимий микдори. Мавжуд булган иктисодий ресурслар хам микдор, хам сифат жихатидан доимий. Лекин факат турли максадларда ишлатишда улар ўртасидаги нисбат узгариши мумкин.
3. Ўзгармас технология. 1- ва 2-эхтимолликлардан қисқa муддат урганилаётганлиги келиб чикади ва бу даврда технология узгармайди.
4. Фақат икки махсулот. Соддалаштириш максадида иктисод факат икки махсулот ишлаб чикаради, деб кабул киламиз: роботлар ва нон. Нон — истеъмол товарларини, роботлар — ишлаб чикариш воситаларини тавсифлайди.
Мавжуд иктисодий ресурслар хажми чекланган, демак, иктисоднинг нон ва роботлар ишлаб чикариш имконияти хам чекланган булади. Шунинг учун роботларнинг ишлаб чикариш хажмини ошириш, нон ишлаб чикаришдан ресурсларнинг бир кисмини роботлар ишлаб чикаришига ташашини талаб этади ва аксинча Жамият бир-бирини инкор эгадиган икки максадга бир вактда эриша олмайди. Иқтисод муоммосининг мохияти хам шунда.
Ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизигини тузамиз. Хамма ресурслардан фойдаланиб, факат турт миллион
тонна нон ишлаб чикаришимиз мумкин. Нон ишлаб чикармасдан бугун ресурсларни факат роботлар ишлаб чикаришга таксимласак, 10 минг дона робот чикарамиз. Бу нукталарни графикда жойлаштириб, туташтирсак, мавжуд ресурслардан фойдаланиб нон ва роботлар ишлаб чикариш нисбатларини тавсифловчи ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизишга эга буламиз (1.1-расм).
Ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизиги бўйлаб жойлашган хар кандай нукта шу икки махсулотнинг чекланган ресурслардан самарали фойдаланган холдаги максимал ишлаб чикариш хажми нисбатларини курсатади. Эгри чизик; буйича жойлашган нукталар тула бандлик ва тула ишлаб чикариш хажмини таъминлайди.
4. Тункалган харажатларнииг ошиш конуни.
Бир махсулот ишлаб чикаришдан воз кечиб, унинг урнига бошка махсулот ишлаб чикариш билан боғлиқ булган харажатлар тункалган харажатлар дейилади. Ишлаб чикариш имконияглари эгри чизикдага А нуқтадан В нуктага утиш холатида. Биз шунинг гувохи буламизки, роботлар ишлаб чикаришдан нон ишлаб чикаришга ресурсларни угказиш нисбатан куп харажат талаб этмайди, яьни 1 бирлик роботлар ишлаб чиқариш харажатлари 1 бирлик нон ишлаб чикариш харажатларига тенг. Лекин шу эгри чизиқ буйича харакатни давом эттариб 5 нуктадан С нуктага угказсак, роботлар ишлаб чикаришда нон ишлаб чикаришга ўтказиладиган ресурслар харажатлари ошишини курамиз. Чунки А нуктадан В нуктага угган холатда роботлар ишлаб чикаришдан нон ишлаб чикаришга утказилган ресурслар бу ишлаб чикаришга мослашган.
Энди В нуктадан С нуктага утганда ресурсларни жалб этиш бир оз кийин. Чунки уларни нон ишлаб чиқариш учун мослаштириш керак булади. Бу эса харажатларни талаб этади. Яъни, айтиш мумкинки, В нуктадан С нуктага утиш холатида 1 бирлик нон и/ч харажатларига нисбатан кам булиб колади. Нон ишлаб чикариш тункалган харажатлари ошади. Хулоса килиб айтганда, 1-махсулот ишлаб чикариш 2-махсулот ишлаб чикаришга утган сари тункалган харажатлар ошиб боради. Бу холат тункалган харажатларнинг ошиш конуни деб айтилади.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Иқтисод муаммоларини айтиб беринг.
2. Ишлаб чиқариш ресурслари деганда нимани тушунасиз?
3. Чексиз эхтиёжлар деганда нимани тушунасиз?
4. Ер ресурслари хакида нималар биласиз?
5. Капитал ресурслар нима?
6. Тадбиркорлик қобилияти ресурси тугрисида нима биласиз?
7. Мехнат ресурси турига тухталиб утинг.
8. Истеъмол товарлари тушунчасига изох беринг.
9. Ишлаб чиқариш воситалари тушунчасига изох беринг.
10. Иктисодий самарадорлик нима?
11. Тула бандлик деганда нимани тушунасиз?
12. Ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизигини чизинг.
13. Муқобил харажатлар нима?
14. Тункалган харажатларнинг ошиб бориш қонуни.
Амалиёт дарсларида бажариладиган машгулотлар
1-машғулот. Қишлок хўжалиги корхонасида 5 киши ишлайди. Уларнинг хар бири бир кунда машина ёрдамида 10 тонна пахта ёки 20 тонна буғдой териб олиши мумкин.
а) 1.1-расмда бу корхона иқтисоди ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғини (ИЧИЭЧ) чизинг.
б) Фараз киламиз, ферма унумдорлиги юкори бўлган техника сотиб олди. Натижада хар бир ишловчи кунига 28 тонна буғдой уриши мумкин. Графикда ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизига кандай узгаришини курсатинг.
2-машғулот. 1.3-расмда иктисоднинг ишлаб чикариш имкониятлари акс этгарилади. У икки товарни Уз ичига олади: кинокамералар ва кўл соатлари.
а) Куйидаги ишлаб чикариш комбинациялари учун графикда нукталарни топинг хамда самарали, самарасиз ва мумкин бўлмаган ишлаб чикариш вариантларини аникланг:
1. 60 кинокамера ва 200 соат.
2. 60 соат ва 80 кинокамера.
3. 300 соат ва 35 кинокамера.
4. 300 соат ва 40 кинокамера.
5. 58 соат ва 250 кинокамера.
б) Фараз киламиз, жамиятда 300 соат ва 40 кинокамера ишлаб чикарилади, лекин кинокамераларга талаб 20 бирликка ошди. Бу талабни кондириш учун канча бирлик соат ишлаб чикаришдан воз кечиш керак?
в) Агар яна 20 бирлик кинокамера ишлаб чикариш зарур булса, соат ишлаб чикариш неча бирликка камаяди?
3-машғулот. 1.4-расмда маълум иктисод учун ишлаб чиқариш имкониятлари чизиш курсатилган. Агар иктисод рецессияга учраган булса, курсатилган турт нуктадан кайси бири бу холатга мос булади?
4-машғулот. 1 5-расмда ижтимоий неъматлар, социал хизматлар ва истеъмол товарлари ишлаб чикариш уртаси-даги жамоа танлови акс эттирилган. А,В,С нукталар давлатнинг иктисодни ривожлантиришга катнашишининг турли даражаларини характерлайди. Хар бир нуқта учун унинг ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизигида жойлашувига мос келадиган холатни танланг:
а) Давлатнинг иктисодга минимал аралашуви.
б) Хукумат ижтимоий неъматларнинг асосий кисмини давлат секторида ишлаб чикаришни таъминлайди.
в) Хукумат ижгимоий неъматлар ишлаб чикариш билан шуғулланиб, Уз навбатида хусусий секторнинг фаолият курсатишини хам таъминлайди.
5-машғулот. 1.1-жадвалда А мамлакатда уруш шароитида ишлаб чикариш структурасининг узгаришлари маълумотлари келтирилган.
а) 1.1-жадвалдаги маълумотларни 1.6-расмдан кучиринг.
б) Бу чизмада ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизиги кандай шаклга эга?
в) А мамлакат иктисоди (графикда) ишлаб чикариш имкониятлари чизигида (ИЧИЭЧ) жойлашиши учун кандай шартлар бажарилиши керак?
г) 1.1-жадвал маълумотларидан фойдаланиб, бир миномёт ишлаб чикаришнинг альтернатив харажатларини хисобланг.
д) Бу альтернатив харажатлар кандай узгаради (камаяди, пасаяди ёки узгармайди)?
6-машғулот. 1.7 ва 1.8-расмларда ифодаланган холатларни таърифловчи тасдиқлар тугрими (Т) ёки нотугрими (Н)?
а) «d» нуқтадан «b» нуктага утиш А мамлакат иктисодида альтернатив харажатлар узгариши натижасида зарарлар пайдо булишини билдирмайди.
б) А мамлакатда машиналар ишлаб чикаришни кенгайтирган сайин нон махсулотлари ишлаб чикариш харажатлари усади.
в) А мамлакатда нон махсулотларини ишлаб чикаришни кенгайтириш факат альтернатив харажатларнинг усиш шароитидагина мумкин.
г) Б мамлакатда машиналар ва нон махсулотлари ишлаб чикариш ишлатиладиган ресурсларнинг доимий даражасида содир бўлади.
д) Б мамлакат иктисодиётида «а» нуктадан «b» нуктага ўтиш альтернатив харажатларнинг узгаришини билдиради.
е) «а» нуктага иккала иктисод хам осон эришиши мумкин.
Диагностик текшириш учун тестлар
1. Куйидагилардан нимани микроиктисодиёт урганади?
A) Бутун иктисод куламидаги ишлаб чикаришни.
Б) Хужаликда банд булган ишловчилар сонини.
B) Нархларнинг умумий даражасини.
Г) Шакар ишлаб чикариш ва унинг нархининг узгаришини.
2. Агар иктисод бутун тизим сифатида тадкик этилса,
унда бундай тахлил:
A) Микроиктисодий.
Б) Макроиктисодий.
B) Позитив.
Г) Норматив.
3. Атар жамият харажатларни камайтириб, чекланган ишлаб чикариш ресурсларидан олинадиган даромадни купайтиришга харакат килса, унда унинг иктисодий максади:
А) Тула бандликка эришиш.
Б) Иктисодий усишни таъминлаш.
В) Иктисодий хавфсизлик.
Г) Иктисодий самарадорлик.
4. Иктисодий тизимдаги нархлар умумий даражаси ва ишсизлик муаммоларини куйидаги фан урганади:
A) Микроиктисодиёт.
Б) Макроиктисодиёт.
B) Менежмент.
Г) Халкаро молия.
5. «Нима, кандай ва ким учун ишлаб чикариш» муаммолари куйидагиларга тааллукли булиши мумкин:
A) Факат тоталитар тизимда ёки марказлашган планлаштириш хукмрон булган жамиятларда.
Б) Факат бозор иктисодиётида.
B) Факат колок иктисодда.
Г) Сиёсий ва социал-иктисодий ташкил килиниш билан боглик булмаган хар кандай жамиятда.
6. «Нима ишлаб чикариш» муаммоси:
A) Жамият олдида эмас, балки факат хусусий тадбиркорлар олдида туриши мумкин.
Б) Ишлаб чикариш имкониятлари чизигида нукталарни танлаш муаммоси сифатида курилиши мумкин.
B) Ишлаб чикариш омиллари унумдорлигининг камайиши конунининг харакати асосида урганилади.
Г) Факат ресурсларнинг ута етишмовчилиги шароитида пайдо булади.
7. Ишлаб чикариш имкониятлари эгри чизиги нимани курсатади:
A) Хужалик ишлаб чикармокчи бўлган икки махсулотнинг аник, микдорлари.
Б) Икки махсулот ишлаб чикаришнинг имкони бор комбинацияларидан энг яхшиси.
B) Ресурсларнинг маълум микдорида махсулотлар ишлаб чикаришнинг альтернатив комбинацияларини.
Г) Ишлаб чикариш омилларининг камайиш конуни амал киладиган вактни.
8. Иктисод самарадорли, агар унда:
A) Тула бандликка эршдилганда.
Б) Ишлаб чикариш ресурсларидан тула фойдала-
нилганда.
B) Ё тула бандлик, ё ресурслардан тула фойдаланилганда.
Г) Хам тула бандлик, хам ишлаб чикариш ресурсларидан тула фойдаланилганда.
9. Агар жамиятда ишлаб чикариш ресурслари ошса, унда:
A) Махсулот ва хизматлар купрок, ишлаб чикарилади.
Б) Иктисод купрок махсулот ва хизматлар ишлаб чикаришга кобил.
B) Ишлаб чикариш технологияси узгарган.
Г) Яшаш даражаси ошади.
10. Янги курилган стадионнинг тункалган харажатлари бу:
А) Унинг коровулларига ва бошка хизматчиларга
хак тулаш.
Б) Келаси йил стадионни куриш бахоси.
В) Стадион даромадидан туланадиган солик
ставкасининг узгариши.
Г) Бошқа махсулот ва хизматларни ишлаб чикаришдан айириб, шу стадионни куриш учун ажратилган харажатлар бахоси.
11. Хамма иктисодий тизимларда учрайдиган асосий
муаммо, бу:
A) Инвеститциялар.
Б) Ишлаб чикариш.
B) Истеъмол.
Г) Ресурслар камчилиги.
12. Куйидаги таклиф этилган саволларнинг кайси бири микроиктисодиёт даражасида ечилиши мумкин:
A) Тула бандлик даражасига кандай етиш мумкинлига?
Б) Нима ва канча ишлаб чикариш?
B) Инфляциядан кандай кутулиш?
Г) Иктисодий усишни кандай рағбатлантириш?
Кейс стади № 1
Вазифа: куйида келтирилган вокэани шошилмасдан дикқат билан укинг.
Бир куни оқшомда
Бугун жума, ойнинг урталари, окшом. Рустам ишдан кейин уйга келиб, энди нима килиши тугрисида уйлади. Унинг чунтагида бир канча накд пул бор. Рустам совутгични очиб курди, лекин бундан коникмади. Озик-овкат махсулотлари кам ва улар уни туйдира олмас эди, айникса бугун у тушликсиз ишлаган эди. Озиқ-овкат махсулотлари учун дуконга ёки кафега овкатланиш учун бориш керак. Кафе унинг уйидан бир ярим соатлик йулда жойлашган ва кечки овкагга Рустамнинг хамма пуллари кетиб колиши мумкин. У бир оз ғамгин булиб, узи келтирган когоз тудасига карали. Уларни у киска ёзма баён тузиш ва узи ишлаётган булим ишининг натижалари маълумотларини тахлил килиш учун келтирган эди. Бошлик унга шундай шарт куйган эдики, агарда у бу ишни тезда бажарса, унга кушимча тарзда ишдан озод булиш тухфа килинади. Рустамни бу таклиф кизиктирди, негаки у Собир исмли дўсти билан аник, даромад келтириши мумкин булган бир тадбирни утказмокчи булганди ва бу пуллар Рустам курган зарарларни ортиги билан коплаши мумкин эди.
Телефон жиринглаб колди. Телефон гўшагини кугаргандан сунг Рустам анча узига келди, чунки уни кечки овкатга онаси таклиф килди. Улар беш дакикача сузлашдилар ва Рустам келишга харакат килишини, лекин ваъда беролмаслигини айтди. Унинг онаси уйидан эллик беш дакикалик йулда турар эди. Автобусни кутиш керак, лекин у онасининг уйигача ун беш дакикада олиб боради. Барибир харажатлар.
Рустам онасига кайта телефон килиб, вазиятни тушун-тирди ва маслахат суради. Онаси эса, хама вакт бир нарсадан воз кечиш керак булади, деб жавоб берди. Бу вокеани тахлил килишда heptagon ни кулланг.
Саволлар
1. Бу хикояда кандай муаммони ечилиши кўриляпти?
2. Фараз киламиз, келтирилган вактда Рустамда етарлича пул бор эди. Унда муаммо кандай узгаради?
3. Келтирилган холатда тўнкалган харажатлар тушунчасини кандай куллаш мумкин?
2-МАВЗУ. БОЗОР ИКТИСОДИЁТИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ
Таянч иборалар:
Бозор механизми Фирма
Бозор механизмининг Давлат
асосий тамойиллари Айланма харакат
Уй хужаликлари
1. Иктисодни ташкил килиш моделлари
Иктисодни ташкил килиш куйидагиларга асосланади:
1. Бозор механизмига асосланган тизим.
2. Маъмурий буйрук тизими.
Бозор механизми бу — хужаликни шундай ташкил кдлишнинг шаклики, ундан иктисоднинг уч асосий муаммосини ечиш максадида истеъмолчи билан ишлаб чикарувчи бозор оркали узаро муомалада булади.
Маъмурий буйрук, иктисодида — корхоналарга давлат режаларини бажарилиши тугрисида фармойишни
берадиган ва бугун ресурслар кулида мужассамлашган хукумат ёрдамида иктисод муаммолари ечилади. Лекин бу 2 модель соф холда бирор мамлакатда кўлланилмайди. Бу 2 моделнинг кушилмасидан ташкил топтан «аралаш иктисод» хозирги вактда ривожланган мамлакатларда хам кулланилади.
Шуни таъкиддаш керакки, иктисодда муаммонинг ягона ёки стандарт ечими мавжуд эмас. Турли хил урф-одатлар, карама-карши идеологик тушунчаларга эга булган турли хил жамиятлар реал муаммони ечиш учун турли хил институтлардан фойдаланадилар. Жамият пайдо буладиган тусикларни бартараф этиш учун бор куч-кудратини йуналтириши керак. Бундай мураккаб ва куп киррали муаммоларни ечишда жамият уз олдига куйидаги максадларни куяди: иктисодий ўсишни таъминлаш, туб бандликка эришиш, нархларнинг баркарорлаш, иктисодий эркинлик, даромадларнинг адолатли таксимланиши, карияларга, ногиронларга, кам таъминланганларга ижтимоий ёрдам курсатиш.
Бу асосий муаммолар замонавий бозор иктисодида кандай хал этилишини урганишдан олдин, бозор нима билан тавсифланиши, унинг субъектлари ким ва улар кандай узаро хамкорлик килишларини куриб чикамиз.
2. Асосий иктисодий муаммоларни бозор ёрдамида ечиш
Бозор механизимида хеч бир индивид англаган холда иқтисоднинг уч асосий муаммосини хал этишга киришмайди. Бу муаммо уз-узидан истеъмолчи ва ишлаб чикарувчиларнинг бозордаги муомаласи асосида хал килинади.
Бозор механизми куйидаги асосий тамойилларни уз ичига олади:
1. Хусусий мулк.
2. Эркин тадбиркорлик ва эркин танлов.
3. Шахсий манфаат—индивид хатти харакатининг асосий мотиви.
4. Рақобат.
5. Нарх тизимига ёки бозор мунособатларига асосланиш.
6. Хукумат аралашувининг чекланиши.
Юкоридагилардан куриниб турибдики, бозор системаси —
хаос ва анархия системаси эмас. Унда маълум коидалар мавжуд. Бозор иктисоди бозор ва нархлар тизими оркали инсонлар ва фирмаларни англамаган холда координа-циялаш учун ишлаб чикилган механизмни билдиради.
Бозор иктисодида хамма нарса кийматга эга: хар бир товар, хар бир хизмат. Хар ким сотишдан даромад олади ва уни хохлаган нарсасини сотиб олиш учун ишлатади. Агар бирор махсулот купрок, керак булса, харидорлар уни купрок сотиб ола бошлайдилар, сотувчилар эса белгиланган таклифни нормалаш учун нархларни кутарадилар, юкори нархлар эса кулрок ишлаб чиқаришга мажбур килади. Шундай килиб сотувчи ва харидор уртасидаги алокалар тикланади. Ишлаб чикариш омиллари бозори: ер, мехнат, капитал учун хам юкоридагилар тегишлидир.
Агар биз хамма турдаги бозорларни биргаликда олсак, тажриба ва хатолар йули билан ишлаб чикариш ва нархларнинг муътадиллигини таъминловчи кенг системага эга буламиз. Сотувчилар ва харидорлар (талаб ва таклиф) кeлишyви оркали бозорларнинг хар бирида иктисод бир вактнинг узида учта муаммони ечади:
1. «Нима ишлаб чикариш керак?» — истеъмолчи пули оркали овоз бериш (хар кунга) у ёки бу товарни сотиб олиш йули билан аникланади.
2. «Қандай ишлаб чикариш керак?» — турли хил ишлаб чикарувчилар уртасидаги ракобат оркали аникланади. Ишлаб чикарувчи учун нарх ракобатида ютиб чикиш ва фойдани оширишнинг ягона йули ишлаб чиқаришининг самарали услубларидан фойдаланиб, харажатларни минимал холатда саклаб туришдан иборат.
3. «Ким учун ишлаб чикариш керак?» — ишлаб чикариш омиллари бозорида талаб ва таклиф орасидаги муносабат оркали белгиланади. Бу бозорлар юк хаки, рента, фоизлар ва фойда даражасини, яъни одамларнинг даромадлари тупланиш манбаларини белгилайди.
Бозор иктисоди икки монарх оркали бошкарилади: истеъмолчилар ва техника даражаси. Истеъмолчилар жамият ресурсларини қаерга йуналтиришни аниклаб беришади. Лекин техника даражаси истеъмолчини кескин равишда чеклаб куяди. Иктисод уз ишлаб чикариш имкониятлари чегарасидан ташкарига чика олмайди. Талаб товарларнинг маълум таклифи билан тукнашади. Ишлаб чикарувчи ишлаб чикариш харажатларига асосланиб уз нархларини белгилайди. Шундай килиб, ишлаб чикарув-чиларнинг харажатлар ва таклиф тугрисидаги карори хамда истеъмолчиларнинг талаби нима ишлаб чикаришни аниклашга ёрдам беради. Фойда самаралирок техноло-гиядан фойдаланишни такозо этади.
3. Капиталининг айланма харакати
Бозор иктисодиётининг субъектлари ким хисобланади? Fapб иқтисодий адабиётида куйидаги асосий хужалик субъектлари ажратилади: уй-хужаликлари, фирмалар, давлат.
Уй хужаликлари — бу: 1) узи карор кабул килувчи; 2) бирон-бир ишлаб чикариш омилига эга булган; 3) уз эхтиёжларининг максимал кондирилишига интиладиган бир ёки бир неча кишидан иборат иктисодий бирлик. Уй хужаликларига хамма истеъмолчиларни, ёлланма ишчи-ларни, йирик ва майда капитал, ер, шплаб чикариш восита-лари эгаларини киритадилар.
Фирма - бу: 1) узи карор кабул килувчи; 2) фойдани максималлаштиришта интилувчи; 3) ишлаб чикариш омилларидан махсулот ишлаб чикариш ва бошка фирмаларга, уй хужаликларига, давлатга сотиш учун фойдаланадитан иктисодий бирлик.
Давлат тушунчаси остида юридик ва сиёсий хукмга эга булган, керак булганда хужалик субъектлари ва бозор устидан назорат киладиган хамма давлат муассасалари тушунилади.
Уй хужалига ва фирмалар хусусий секторни, давлат эса давлат секторини ташкил этади. Уй хужаликлари ресурслар бозорида уз иш кучларини, капитални сотиб, эвазига иш хаки, фойда, рента, фоиз оладилар. Бу олинган даромадларнинг бир кисми истеъмол харажатларига сарфланади ва улар махсулот бозоридан товар ва хизматлар сотиб олишади.
Корхоналар ресурслар бозоридан ресурслар сотиб олади. Бу корхоналарнинг ишлаб чиқиш харажатларини ташкил килади. Ана шу ресурслар ёрдамида корхоналар махсулот ишлаб чиқрадилар ва уни махсулот бозорида сотадилар. Эвазига эса даромад оладилар.
Шу тариқа хам корхоналар, хам уй хужаликлари, хам истеъмолчилар, хам сотувчилар бозорларда қатнашадилар.
Даромадлар, махсулот ва иктисодий ресурслар айланма харакатидаги ресурслар хисобланади.
Шунга эътибор бериш керакки, иктисодий ресурслар соат стрелкаси йўналишига тескари юради, даромадлар ва харажатларнинг пулдаги куриниши соат стрелкаси буйича харакат килади (2.1-расм).
Бу окимлар бир вактда хамда чексиз равишда кайтарилади.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Бозор механизми хакида маълумот беринг.
2. Маъмурий буйруқбозлик тизими хакида маълумот беринг.
3. «Нима ишлаб чикариш керак?» деган муаммони изохланг.
4. «Кандай ишлаб чикариш керак?» деган муаммони изохланг.
5. «Ким учун ишлаб чикариш керак?» муаммони изохланг.
6. Бозор механизмининг асосий тамойиллари нималар?
7. Уй хужаликлари хакида нималар биласиз?
8. Фирмалар хакида нималар биласиз?
9. Давлат — бозор иктисодиёти субъектларидан бири.
10. Даромадлар, махсулот ва иктисодий ресурсларнинг айланма харакатини изохланг.
Амалиёт дарсларида бажариладиган машгулотлар
l-машғулот. Агар мулкдорнинг монополистик холати унга товар ишлаб чикаришни кисқартириш, юкори нархларни саклаш ва устама фойда олишга имкон берса, бу жамият танловини узгартириш мумкинми? Нима учун?
а) «Нима ишлаб чикариш?» саволига жавоб узгарадими?
б) «Кандай ишлаб чикариш?» саволига жавоб узгарадими?
в) «Ким учун ишлаб чикариш?» саволига жавоб узгарадими?
2-машғулот. Уч инвестицион лойихаа мавжуд:
А. Харажатлар 150 минг сум. Кутиладиган йиллик фойда 1 минг сум.
Б. Харажатлар 150 минг сум. Кутиладиган йиллик фойда 15 минг сум.
В. Харажатлар 1000 минг сум. Кутиладиган йиллик фойда 75 минг сум.
2.1-жадвал
.
a) Xap бир лойиха учун (А,Б,В) фойда нормасини
хисобланг.
б) Агар кредитга олинган капитал проценти даражаси 5%, 7%, 9% ва 11% га тенг булса, унда бу процент ставкаларнинг кайси бирида А, Б, В лойихаларини амалга ошириш тадбиркор учун кулай (Қ) ёки нокулай (Н).
3-машғулот. Диаграммада махсулот бозори, ресурслар бозори ва турт оким курсатилган.
4-машғулот. Кайси фундаментал саволларни («нима, кандай, ким учун ишлаб чикариш?») ечишда давлат сиёсати таъсир курсатади:
а) "Иш хакининг энг кам микдори тугрисида"ги қонунини киритинг.
б) Соликлардан озод булган янги темир йул курилиши.
в) Шахар ахолисининг бой табакалари сотиб олиш кобилиятини тушириш учун прогрессив солик солиқни киритинг.
Диагностик текшириш учун тестлар
1. Куйидаги холатлардан кайси бири тармокда ракобат йуклигидан далолат беради:
A) Фойда даражасининг иктисоддаги нормал даражасидан пастлиги.
Б) Тармок корхоналарининг ишлаб чикаришни кенгайтиришга кодир эмаслиги.
B) Бу тармокда бошқа фирмаларнинг «кириш» имконияти йуклиги.
Г) Уртача мамлакатдагига нисбатан иш хақи даражасининг пастлиги.
2. Нарх механизмига асосланган бозор иктисодининг рад этиб булмайдиган афзаллиги:
A) Бозорнинг хамма катнашчиларига шахсий эркинлик беришда.
Б) Ресурсларнинг самарали таксимланишида.
B) Даромаднинг баробар таксимланишида.
Г) Иктисоднинг бир меъёрда ривожланишида.
3. «Номукаммал ракобатчи» атамаси бозор иктисодида қуйидагига амал киладиган сотувчига тааллукли:
A) Нарх ва ихтисослашиш тизимидан ташкарида харакат киладиган.
Б) Нархга таъсир курсатиш учун етарли хажмда махсулот таклиф этадиган.
B) Истеъмолчилар мойиллиги стандартини бузишга харакат киладиган.
Г) Онгли ёки онгсиз равишда самарасиз ишлаб чикариш услубларини куллайдиган.
4. Ер, мехнат, капитал — ишлаб чикариш- омиллари. Капиталга куйидагилар кириши мумкин:
A) Пул, акциялар, облигациялар.
Б) Факат акция ва облигациялар.
B) Факат пул ва акциялар.
Г) Пул хам, акция хам, облигация хам капиталга кирмайди.
5. Бозор иктисодида давлат кандай муаммолар билан
шугулланиши керак:
A) Жамиятда пул даромадларини таксимлаш.
Б) Чекланган даромадга эга булган бирон-бир истеъмолчига ёрдам курсатиш ва ундан унумли фойдаланиш услубларини белгилаш.
B) Бор булган ресурслардан нима ва канча ишлаб чикаришни аниклаш.
Г) Жамиятга зарур булган махсулот ва хизматлар доирасини аниклаш.
6. Куйида курсатилган тарифлардан кайси бири бозор иктисодиётига тааллуқли эмас:
А) Ракобат.
Б) Марказлашган планлаштириш.
В) Хусусий мулк.
Г) Тадбиркорлик танловида эркинлик.
7. Фойдани максималлаштириш кимнинг манфаатига купрок мос:
A) Хусусий фирмага.
Б) Ер мулкдорига.
B) Ишчиларга.
Г) Истеъмолчиларга.
8. Аралаш иктисодда давлатнинг роли:
A) Умуман йук.
Б) Чекланган.
B) Анча сезиларли.
Г) Хужаликнинг куп секторларида кузга ташланади.
9. Айланма харакат моделида икки бозорнинг кайси бири киритилган:
A) Реал ва пул.
Б) Пул ва махсулот хизматлари бозори.
B) Пул ва ресурслар бозори.
Г) Махсулот ва хизматлар ресурслари бозори.
10. Куйидагилардан кайси бири «рақобатли бозор» тушунчасига карама-карши:
A) Иктисодий бошқаришнинг тарқоқлиги.
Б) Сотувчилар сонининг куплиги.
B) Хамма товарларга талаб намоён этувчи хари-дорларнинг камлиги.
Г) Бу бозорга ишлаб чикарувчиларнинг нисбатан осонликча кириши.
3-МАВЗУ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИНИНГ ЭЛЕМЕНТАР АСОСЛАРИ
Таянч иборалар:
Талаб Даромад самараси
Таклиф Урин босиш самараси
Талаб эгри чизиги Узаро урнини босувчи товарлар
Таклиф эгри чизиғи Узаро урнини тулдирувчи
Талаб қонуни товарлар
Таклиф конуни Талаб ва таклиф мувозанати
Чекли нафлиликнинг суниб бориш конуни
1. Талаб ва унинг қонуни
Бозор — бу истеъмолчилар (талаб намоён этадиган) ва ишлаб чикарувчилар (махсулот таклиф этувчилар)ни бир жойга туплайдиган механизмдир.
Талаб — истеъмолчи турли нархлардан бирида сотиб олшни мумкин ва имконияти булган махсулот миқдорини курсатадиган шкала ёки эгри чизик графигидан иборат. Талаб бир канча альтернатив имкониятларни курсатади. Бошқача килиб айтганда, талаб истеъмолчининг махсулотни турли нархда сотиб олиш хохиши ва имконияти булган махсулот микдорини курсатади. Масалан, куйидаги жадвалда бир истеъмолчининг буғдойнинг кандайдир микдорига хафталик талаб эхтиёжи акс эттирилган:
3.1-жадвал.
Жадвалда истеъмолчи нархларнинг хар бирида канча микдорда буғдой сотиб олиши мумкинлиги ва имконияти борлиги курсатилган.
Унда буғдой нархи ва микдори уртасидаги боғликлик акс эттирилган.
3.1-жадвал шу нархлардан кайси бири бозорда амал килиниши курсатмайди, чунки нархни талаб ва таклиф белгилайди.
Талабнинг асосий хоссаси шундан иборатки, бошка параметрларнинг узгармаслигини хисобга олганда, нархнинг тушиши талаб микдорининг ошишига олиб келади. Кискача килиб айтганда, нарх ва талаб уртасида тескари богликлик мавжуд. Бу богликлик талаб конуни хисобланади. Бу тескари богликликни графикда намоён килиш мумкин (3.1-расм).
Талаб конунининг асосида куйидагилар туради:
1. Соғлом фикрлаш. Одамлар паст бахоларда баланд бахоларга нисбатан купрок микдорда махсулот сотиб оладилар. Корхоналар эса уз товар захираларини нархни пасайтириш билан камайтиришлари мумкин.
2. Истеъмол чекланган нафликнинг суниб бориш конунига боглиқ. Бу конун буйича бирон-бир махсулотнинг кейинги сотиб олинадиган бирликлари олдинга сотиб олинган худди шундай махсулот бирликларига нисбатан кам коникиш беради ва кушимча бирлик махсулот факатгина паст нархларда сотиб олиниши мумкин.
3. Даромад самараси ва урин босиш самараси. Даромад самараси шуни билдирадики, инсон пастрок, нархларда бошқа махсулотлар сотиб олишни камайтирмай, купрок махсулот сотиб олиши мумкинлигини билдиради. Урин босиш самараси эса, бир-бирининг урнини боса оладитан кимматрок, товарга нисбатан арзонрок, товарни сотиб олишга инсонда қизиқиш борлигини англатади.
3.1-расмда келтирилган эгри чизик; талаб эгри чизиги деб аталади ва у D харфи билан белгиланади. Нарх ва талаб хажми уртасида тескари борликлик булганлиги сабабли бу эгри чизик пастга ва ўнгга киялашган.
Сотувчи (ишлаб чикарувчи) уз товарини сотади, харидор (истеъмолчи) эса уни сотиб олади. Яъни, сотувчи товарини сотишни таклиф этади, харидор эса товарга уз талабини биддириб, харид килади. Мана шу икки тушунча талаб ва таклиф бозорини харакатга келтиради. Уларни алохида куриб чикамиз.
Биз хозирча талабнинг асосан нарх билан боғликлигини куриб утдик. Лекин нархдан ташкари талаб микдорига (харид хажмига) детерминанта деб аталувчи бошка омиллар хам таъсир этади.
Уларга куйидагилар киради:
1. Истеъмолчиларнинг диди ва афзаллик беришлари.
2. Бозордага истеъмолчиларнинг сони.
3. Истеъмолчиларнинг пул даромади.
4. Бир-бирининг урнини босадиган ва тулдирадиган махсулотлар нархи.
5. Келажакдаги нарх ва даромадларнинг нисбий узгаришларини куриш.
Ана шу омиллар таъсирида талаб эгри чизига уз урнини узгартириши мумкин. Бундай узгаришлар талабдаги ўзгаришлар дейилади.
Кайд этилган омиллар таъсирида талаб ошса, эгри чизик ўнгга, камайса, чапга силжийди. Талабдаги узгариш талаб микдорининг узгаришидан фарк килади. Талабдаги узгариш эгри узининг силжишини курсатса, талаб микдорининг узгариши эгри чизик буйлаб нукталар
урнининг узгаришини билдиради. Талаб микдорининг узгаришига асосан нарх узгариши таъсир курсатади.
2. Таклиф ва унинг конуни
Таклиф — бу ишлаб чикарувчиларнинг турли нархларнинг хар бирида ишлаб чикариш, сотиш хохиши ва имконияти бор булган махсулот микдорини курсатади, яъни маълум давр ичида канча микдордага махсулот сотувга куйилиши мумкинлигини курсатади.
Шундай килиб, таклиф ишлаб чикарувчининг турли нархларнинг хар бирида канча микдорда махсулот таклиф этиш истаги борлигини курсатади. Жадвалдан куриниб турибдики, нарх билан таклиф микдори тугри боклиқликка эга: нарх ошиши билан таклиф микдори ошяпти. Бундай
богликлик таклиф қонуни деб аталади. У ишлаб чикарувчилар юкори нархларда куп махсулот ишлаб чикариб сотиши мункинлиги ва имконияти борлигини курсатади. У хам асосан соғлом фикрлашга асосланади.
Таклиф эгри чизиги S харфи билан белгиланади. Таклиф эгри чизигини тузишда нарх асосий детерминанта деган хулосадан келиб чикиб, хар бир махсулотнинг таклиф микдоридаги нархларга асосланади. Лекин таклиф эгри чизиғи бундан ташкари бошка детерминанталарга хам боглик. Уларга куйидагилар киради:
1. Ресурсларга булган нархлар.
2. Ишлаб чикариш технологияси.
3. Соликлар ва дотациялар.
4. Бошка товарларга булган нархлар.
5. Нархлар узгаришини кутиш.
6. Бозордаги сотувчилар сони.
Детерминанталарнинг бирортасида узгариш содир булса, таклиф эгри чизиги урни силжийди. Бу силжиш таклифдаги узгариш деб аталади. Бу омиллар таъсирида таклиф камайса, график чапга ва юкорига силжийди, аксинча, агар таклиф ошса, график унгга ва пастга силжийди.
Таклиф микдорининг узгариши деганда таклиф эгри чизиги буйлаб нарх узгариши туфайли бир нуктадан бошка нуктага утиш тушунилади. Бу ерда таклиф эгри чизиқнинг узи силжимайди.
3. Талаб ва таклиф мувозанати
Энди талаб ва таклиф тушунчаларидан фойдаланиб, мувозанат нарх кандай аникланишини куриб чикамиз.
3.3-жадвадда 1- ва 2-устунлар бозор таклифини, 3- ва 4-устунлар бозор талаби шкаласини намоён этади. Бу жадвалдага маълумотлар бозорда куп микдорда харидорлар ва сотувчилар амал килишидан далолат беради.
Жадвал ва 3.3-расмдага графикдан куриниб турибдики, буғдой нархи факат 3 сум булгандагина дехконлар ишлаб чикариш ва сотишга кўйишни хохлайдиган буғдой микдори билан истеъмолчилар сотиб олиш имконияти ва истаги булган микдор тенг булади.
Агар бирор-бир нархда етишмайдиган ёки ортикча микдордаги махсулот булмаса, бу нарх муюзанат нарх деб аталади.
Бошка хар кандай нархда бу шарт бажарилмасдан бозор мувозанати юзага келмайди. Бизнинг шартда нарх 3 сум булганда талаб ва таклиф микдори тенглашади, яъни бу микдорлар мувозанат микдор деб аталади. Бошкача килиб айтганда, сотувчилар ва истеъмолчилар бир мулохазага келсалар, бозор мувозанати юзага келади. Графикда талаб ва таклиф эгри чизик кесишган А нукта мувозанат микдори Qa ва мувозанат нарх Ра ни курсатади.
Биз хам талаб, хам таклиф эгри чизигига таъсир этувчи детерминанталарни куриб утган эдик. Бу детерминанталар таъсирида талаб ёки таклиф эгри чизиганинг узгариши мувозанат нархларининг узгаришига олиб келади. Таклиф узгармаган холда талабнинг ошиши нархнинг хамда микдорнинг ошишига олиб келади. Камайиши эса тескари
самара беради, яъни бунда биз микдор ва нарх хамда талаб узгаришлари уртасида тугри богликликни курамиз. Талаб узгармаган холда таклиф ошса, мувозанат нарх тушади, лекин микдор ошади ва аксинча, таклиф камайса, нарх ошиб, микдор камаяди.
Бундан келиб чикадики, таклиф узгариши билан мувозанат нарх уртасида тескари богликдик вужудга келади. Агар хам таклиф, хам талаб бир хил узгарса мувозанат микдор узгармай колиши мумкин.
Бунинг асосида талаб ва таклифнинг турт қоидаси аникланади:
1. Талабнинг ошиши хам мувозанат нархнинг, хам мувозанат микдорнинг ошишига олиб келади.
2. Талабнинг камайиши мувозанат нархнинг ва мувозанат микдорнинг тушишига олиб келади.
3. Товар таклифининг ошиши мувозанат нархнинг пасайишига ва мувозанат микдорнинг ошишига олиб келади.
4. Таклифнинг кискариши мувозанат нархнинг ошишига ва мувозанат микдорнинг камайишига олиб келади.
Бу коидалардан фойдаланиб мувозанат нуктани талаб ва таклифнинг хар кандай узгаришларида аниклаш мумкин.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Талаб нима?
2. Таклиф нима?
3. Талаб эгри чизиғини чизинг.
4. Таклиф эгри чизиғини чизинг.
5. Талаб конуни ва талаб детерминанталари.
6. Таклиф конуни ва таклиф детерминанталари.
7. Талаб конуни асосида нима туради?
8. Узаро урнини босувчи товарлар деганда нимани тушунасиз?
9. Ўзapo урнини тулдирувчи товарлар деганда нимани тушунасиз?
10. Талаб ва таклиф мувозанати.
11. Талаб ва таклифнинг турт коидаси.
Амалиёт дарсларида бажариладиган машгулотлар
1-машғулот. 3.4-жадвалда урик консерваси бозоридаги турли холатларни ифодаловчи маълумотлар келтирилган:
а) 3.4-жадвал маълумотлари ёрдамида талаб ва таклиф эгри чизиқларини чизинг.
б) Агар бир банка ўрикнинг нархи 8 сумга тенг булса, бу бозор учун нима характерли — ортиқчаликми ёки камчилик?
в) Агар бир банка урик нархи 32 сум булса, бу бозор учун нима характерли — ортикчаликми ёки камчилик?
г) Бу бозорда мувозанат нарх нимага тенг?
д) Истеъмол харажатларининг усиши урик консерваси истеъмолини хар бир нарх даражасида 15 млн банкага оширди. Мувозанат нарх ва мувозанат ишлаб чикариш хажми нимага тенг булади?
2-машғулот. 3.5-жадвалдаги ўзгаришлар талаб ва таклифга кандай таъсир кўрсатади?
Талаб ва таклиф эгри чизиклари ёрдамида уларнинг таъсирини бахоланг (узгариш самарасини таърифловчи устунларга «* » белгисини кўйинг).
3-машғулот. 3.6-жадвалда келтирилган маълумотлар ёрдамида куйидаги тошнирикларни бажаринг:
а) X ,У, Z истеъмолчиларнинг талаб эгри чизикларини
чизинг.
б) Бозор талаби эгри чизигини чизинг. Уни кандай тузганлигангизни тушунтириб беринг.
в) X ва У истеъмолчи томонидан товарга талаб икки марта ортди, лекин Z истеъмолчининг талаби ярмига камайди, деб фараз киламиз. Шунга мос холда X, У ва Z истеъмолчилар талаби эгри чизиги ва бозор талаби эгри чизиш кандай узгаради?
4-машғулот. 3.4-расмда До, Д, Д2 талаб эгри чизиклари курсатилган. Куйидаги саволларга жавоб беринг:
а) До эгри чизиқдаги а нуктадан Дх эгри чизиқгага в нуктага кучиш нимага боглик? Нима учун? Бу силжишнинг сабаби нима?
б) До эгри чизиғидаги а нуктадан Д2 эгри чизиғидаги с нуктага кучиш нимага боғлик? Нима учун? Бу силжишнинг сабаби нима булиши мумкин?
в) До эгри чизиқдаги а нуктадан d нуктага кучиш иима билан боғлик? Нима учун? Бу кучишнинг сабаби нима булиши мумкин?
5-машғулот. 3.5-расмда So, S1, S2 таклиф эгри чизиклари акс эттирилган. Куйидаги саволларга жавоб беринг:
а) а нуктадан б нуктага харакат нима билан боғлик? Нима учун? Бунинг сабаби нима булиши мумкин?
б) а нуктадан с нуктага кучиш нима билан боғлик? Нима учун? Бунинг сабаби нима?
в) б нуктадан с нуктага харакат килиш нима билан боглик? Нима учун? Бу харакатнинг сабаби нима булиши мумкин?
6-машғулот. 3.7-жадвал маълумотларидан фойдаланиб электр дастгохлари бозорида талаб ва таклиф эгри чизикларини акс эттиринг.
Саволларга жавоб беринг:
а) Электр дастгохлари бозорида мувозанат нарх канча?
б) Электр дастгохлари сотиб олиш сотишни мувозанат хажми канча?
в) Агар дастгох. нархи 30 сум булса, бу бозорда камчил-лик микдори кднча булади?
д) Агар нарх 60 сум булса, бу бозорда ортикчалик микдори канча булади?
7-машғулот. 3.6-расмда X, У (ўрнини босувчи) ва Z (X товарни тулдирувчи) товарлар талаби эгри чизиқ акс эттирилган. Фараз киламиз: X товар нархи ошди, у холда X товар нархи узгариш самарасини 3.5-расмдан фойдаланиб курсатинг.
Диагаостик текшириш учун тестлар
1. Талаб конуни нимани курсатади:
A) Таклиф талабдан ошса, нархлар пасайишини.
Б) Агар истеъмолчилар даромади ошса, уларнинг куп махсулот сотиб олишини.
B) Талаб эгри чизигининг мусбат кияланишга эга эканлиги.
Г) Качон товар нархи тушса, режаташтирилган харидларнинг ошишини.
2. X товарга булган талаб эгри чизига силжишини нима билан тушунтириш мумкин:
A) X товар таклифи барча сабабга кура камайди.
Б) X товар нархи ошди ва натижада истеъмолчилар бу махсулотни кам сотиб олишга карор килишди.
B) Истеъмолчилар диди X товарга булган кизикишни уйготди ва улар хар кандай нархда уни аввалгидан купрок сотиб олишга карор қилишди.
Г) X товар нархи тушди, шунинг учун истеъмолчилар уни аввалгига нисбатан купрок сотиб оладилар.
3. X товар ишлаб чикариш учун зарур булган ресурсларга нарх ошиши нимага олиб келади:
A) Талаб эгри чизиги унгга силжийди.
Б) Таклиф эгри чизиги чапга силжийди.
B) Таклиф ва талаб эгри чизиклари юкорига силжийди.
Г) Таклиф эгри чизиги унгга силжийди.
4. Кайси термин одамларнинг бирон нарсани сотиб олишга кобилятини ва хохишини курсатади?
A) Эхтиёж.
Б) Талаб.
B) Зарурият.
Г) Хохиш.
5. Бозор талаби нимага боглик эмас:
A) Истеъмолчилар даромади.
Б) Узаро урнини босувчи товарлар нархи.
B) Ресурслар нархи.
Г) Истеъмолчилар сони.
6. Агар талаб тушса, эгри чизик кайси йуналишда силжийди:
A) Пастга ва чапга.
Б) Соат стрелкаси буйлаб.
B) Юкорига ва унгга.
Г) Соат стрелкасига тескари.
7. Кайси фактор узгариши талаб эгри чизиғининг силжишига олиб келмайди:
A) Истеъмолчилар диди.
Б) Миллий даромад микдори.
B) Товар нархи.
Г) Истеъмолчилар сони.
8. Технологияни такомиллаштириш нимага ва кандай силжишга олиб келади:
A) Талаб эгри чизиғи юкорига ва унгга.
Б) Талаб эгри чизигини пастта ва чапга.
B) Таклиф эгри чизиғини пастга ва унгга.
Г) Таклиф эгри чизигини юкорига ва чапга.
9. Факат паст нархлардагина кушимча бирлик махсулот сотиб олишга тайёрликни нима тушунтириб беради:
А) Урин босиш самараси.
Б) Чекланган манфаатнинг камайиб бориш
принципи.
В) Даромад самараси.
Г) Таклиф конуни.
10. Товар ва хизматлар бозори мувозанат холда, качонки ...
A) Талаб таклифга тенг булса.
Б) Нарх харажатлар ва фойда йиғиндисига тенг булса.
B) Технология даражаси кетма-кет узгарганда.
Г) Таклиф хажми талаб хажмига тенг булса.
11. Агар бозор нархи мувозанат нархидан паст булса, унда:
A) Ортикча товарлар пайдо булади.
Б) Товарлар етишмовчилиги юзага келади.
B) Истеъмолчи бозори шаклланади.
Г) Ресурслар нархи тушади.
12. Агар товар таклифи ва талаб ошса, унда:
A) Нархи ошади.
Б) Товарнинг умумий миқдори ошади.
B) Нарх тушади.
Г) Жамият фаровонлиги ошади.
13. Агар товар нархи талаб ва таклиф эгри чизиклари туташган нуктадан пастда жойлашса, унда:
A) Махсулот ортикча булади.
Б) Етишмовчилик сезилади.
B) Ишсизлик ошади.
Г) Хамма вариантлар нотугри.
14. Агар нархлар ошиб, бошка шартлар узгармаса, таклиф конуни куйидагиларда намоён булади:
A) Таклиф ошишида.
Б) Таклиф тушишида.
B) Таклиф хажмининг ошишида.
Г) Таклиф хажмининг тушишида.
15. Агар икки товар узаро урнини босадиган булса, унда бирининг нархининг ошиши нимага олиб келади?
A) Иккинчи товарга талабнинг тушишига.
Б) Иккинчи товарга талаб ошишига.
B) Иккинчи товарга талаб хажмининг ошишига.
Г) Иккинчи товарга талаб хажмининг тушишига.
Кейс стада № 2
Вазифа: қуйида келтирилган воқеани шошилмасдан дикқат билан уқинг.
Нархлар уруши
Икки йил олдин «Макдональдс» каби гамбургер ишлаб чикарувчи компаниялар билан рақобатлаша оладиган «Тако Белл» компанияси уз махсулотининг нархини 79 ва 89 центдан 59 центгача пасайтириш оркали кенг куламли нархлар урушини уюштирди. Сотув хажми 27% га ўсгандан кейин у метода булган 23 таомдан яна 16 тасининг нархини пасайтирди ва сотув хажми яна 19% га кутарилди. Бу вактда шу тармокдаги сотувлар бутунлигича олганда факатгана 3% га ошди. Албатта, «Тако Белл» энди сотилаётган карийб хамма товарлари учун кам микдорда даромад олади, аммо шунда хам аввалгидай баъзи бир харажатларни коплаши керак, яъни ингридиентлар сотиб олиш, ходимларга иш хаки тулаш ва хоказо. Кизига шундаки, кандай килиб компания нархларни тушириши ва фойда олишни давом эттириши мумкин. Пастрок нарх харидорни кизиктиради. «Тако Белл» хар бир алохида товар учун кам даромад курса хам у узининг рақобатчиларидан харидорларни тортиб оляпти. «Макдональдс» аник бир товарларга ва конкрет махсулотлар йигиндиси учун пастрок нархлар таклифини кабул килди. Шу билан бирга купгина ресторан ва бистролар хам ўз нархларини у ёки бу даражада пасайтирдилар. Бу бизнес билан шуғулланаётганларнинг хаммалари учун фойда кандай узгариши мумкин? Бу барча фирмаларнинг харакат мазмуни кандай?
Бу вокеани тахлил килишда heptagon ни кулланг.
Саволлар
1. Кандай килиб компания нархларни тушириши ва фойда олишни давом эттириши мумкин?
2. Бу бизнес билан шуғулланаётганларнинг хаммалари учун фойда кандай узгариши мумкин?
3. Бу барча фирмаларнинг харакат мазмуни кандай?
4-МАВЗУ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ
Таянч иборалар:
Талаб узгарувчанлиги Ноузгарувчан талаб
Таклиф узгарувчанлиги Узгарувчан талаб
Нарх буйича талаб Абсолют узгарувчан
узгарувчанлиги коэффициенти талаб Даромад буйича талаб Таклифнинг нарх буйи-
узгарувчанлиги коэффициенти ча узгарувчанлиги
Абсолют ноузгарувчан талаб коэффициенти
1. Нарх буйича талаб узгарувчанлиги
Биз ўтган дарсларда талаб ва таклиф эгри чизигининг силжиш йуналишларини куриб утган эдик. Лекин ишлаб чикарувчи учун факат шуни билиш етарли булмай, кандай микдорда мувозанат Ра ва Qa узгариши мумкинлигини билиш хам зарур. Бу саволга узгарувчанлик (эластиклик) деган тушунча жавоб бериши мумкин. Талабнинг нарх ва даромад буйича узгарувчанлиги мавжуд.
Нарх бўйича талаб узгарувчанлигини бозорда картошка сотиш мисолида курамиз. Бозорда бир ойда 200 тонна картошка бир килограмми 1,5 сувдан сотилади. Аммо ишлаб чикарувчиларда сотилмаган картошка захиралари купайиб колган ва уларнинг фикрича, даромадни туширяпти. Улар даромадни ошириш максадида картошка нархини 1,4 сумга туширишга карор киладилар. Натижада бир ойда картошка сотиш хажми 210 тоннага ошади. Картошка ишлаб чикарувчилар туғри карор кабул килишдими? Бу саволга жавоб бериш учун картошкага талаб ва унинг таклиф эгри чизиғини куриб утамиз.
Кабул килинган карорни бахолаш учун xаp иккала холатдаги даромадни хисоблаймиз:
1,5 х 200 = 300 минг сум
1,4 х 210 = 294 минг сум
Яъни, 10 тоннага картошка сотиш хажми ошган булса хам ишлаб чикарувчилар 6 минг сум зарар куришди. Бунинг сабаби шундаки, нархдаги узгариш картошка сотиш микдорига кам таъсир курсатган.
Бундай холатларда нарх буйича талаб ноузгарувчан деб айтилади.
Агар шу нарх тушишида 250 тонна картошка сотилганда, 350 минг сум: (1,2 х 250 = 300) даромад олинарди ва ишлаб чикарувчиларнинг нархни туширишни тугрисидаги карори тугри буларди, чунки 50 минг сумга ошарди. Агар мувозанат нархнинг пасайиши мувозанат хажмнинг сезиларли ошишига олиб келса (QD), унда нарх буйича талаб узгарувчан деб айтилади.
Шундай килиб, нарх буйича талаб узгарувчанлига (EdO) нарх узгаришининг махсулот микдори узгаришига таъсир даражасини курсатади ёки бошкача килиб айтганда, бу талабнинг махсулот нархи узгаришига сезгирлигидир. EdO талабга эга булган махсулот микдори процент узгаришининг нархнинг процент узгаришига нисбати сифатида аникланади:
Ўзгарувчанликни хисоблашда Q ва Р микдорларнинг уртачаси олинади, яъни Q ва Р. Бизнинг мисолда Q = 210 + 200 / 2 = 205 т, Р = 1,45 сум.
Картошканинг нарх буйича узгарувчанлигини икки холат учун хам формула буйича хисоблаймиз:
Келтирилган мисолдан куриниб турибдики, агар Ed>l булса, нарх буйича талаб узгарувчан ва нарх пасайганда ишлаб чикарувчилар даромади ошади, Ed<l булса, ноузгарувчан ва нарх узгариши умумий тушумни
камайтиради. Ed -1 булса, нарх буйича талаб узгарувчанлиги бирга тенг дейилади ва бундай холатда нарх ўзгаришлари даромадга таъсир этмайди.
Махсулотнинг нарх буйича талаб узгарувчанлигига бир канча омиллар таъсир курсатади. Лекин улардан энг асосийси бу урнини босувчи махсулотнинг куплигидир. Агар махсулотнинг урнини босувчилари куп булса, талаб нарх буйича узгарувчан, аксинча, кам булса, ноузгарувчан булади.
Масалан, озик-овкат, кийим-кечак махсулотлари урнини босувчилари кам, шунинг учун уларнинг ўзгарув-чанлиги бирдан кичик (кийим-кечак — 0.6, шакар - 0.3, картошка — 0,3 ва хоказо).
Талаб эгри чизиги графиги куриниши буйича хам узгарувчанлик тугрисида хулоса чикариш мумкин. Масалан, келтирилган мисолдан куриниб турибдики (4.1-расм, а,б) иккинчи холатда талаб эгри чизиги киялиги (D2) биринчи холатдагига нисбатан купрок. Талаб эгри чизиғининг қиялиги канча катта булса, демак, бу махсулот узгарувчан-лиги юқори деган хулоса чикариш мумкин. Бундан Ed нинг икки чекланган микдори булиши мумкинлигини тушуниш мумкин (4.2-расм):
1) Q = □ ва Ed = 0 булганда, талаб эгри чизиги вертикал булиб, нарх буйича талаб абсолют ноузгарувчан булади.
2) P = 0 ва Ed=O булганда, талаб нарх узгаришига боғлик, эмас ва талаб эгри чизиги горизонтал булиб, абсолют узгарувчан булади.
2. Даромад буйича талаб узгарувчанлиги
Хар 20 - 30 йилда иктисодчилар фикрича, мамлакат даромади икки баробар ошади ва шунга мос равишда истеъмол структураси хам узгаради. Яъни, ривожланган мамлакатларда даромад ошган сайин турли хизматларга эхтиёж ошса, ривожланаётган мамлакатларда узок муддат хизмат киладиган (телевизор, машина, магнитафон ва бошкалар) товарларга эхтиёж ошади. Колок мамлакатларда кийим-кечак, озик-овкатга талаб куп булади. Бундан келиб чикадики, даромад талабга таъсир курсатади ва бундай таъсирни даромад буйича талаб узгарувчанлиги ёрдамида аниклаш зарурияти чикиб колади. У Еi билан белгиланади ва талабга эга булган махсулот микдори процент ўзгаришининг даромад процент узгаришига нисбати сифатида куйидаги формула билан аникланади:
Даромад буйича талаб узгарувчанлигини хисоблаш услуби нарх буйича талаб узгарувчанлигини хисоблаш услубига ухшаш. Нарх буйича талаб узгарувчанлиги D нинг «суниш» характерига асосланган булиб, доимо манфий булади ва хеч качон уз белгисини узгартирмайди.
Шунинг учун хаммавакт Ed олдида «—» белгисини куймаслик учун иктисодчилар уни шартли равишда мусбат деб кабул киладилар. Даромад буйича талаб узгарувчанлиги хусусияти шундаки, у айрим махсулотлар учун уз ишорасини узгартиради. Шундай килиб, даромад усиши билан талаб тушадиган: товар учун Ei манфий (уларга сифати паст булган товарлар ва таркибида крахмали куп булган озиқ овкат махсулотлари кириши мумкин). Сифатли товарлар мусбат узгарувчанликка эга, улар (Ei<l) бирдан кичик (ноузгарувчан махсулотлар биринчи эктиёжга эга булган товарлар) ва (Ег>1) бирдан юкори (узгарувчан: кимматбахо товарлар) булиши мумкин.
Масалан, гушт — Ei = 0.5, вино — Ei — 1.4, бензин — Ei — 1,1.
Даромад буйича талаб узгарувчанлиги бир канча омилларга боғлик:
1. Оила бюджети учун у ёки бу товар ахамияти (канчалик товар оилага зарур булса, шунчалик унинг узгарувчанлиги кичик булади).
2. Товар биринчи эхтиёжга эга булган махсулотми ёки кимматбахо буюмлар туркумига кирадими (биринчисига нисбатан иккинчисининг узгарувчанлиги юкори).
Графикларда талаб микдорининг турли узгарувчанликка эга булган махсулотларнинг даромад билан богликлиги курсатилган:
4.3-расм. Даромад буйича талаб узгарувчанлиги: а) сифатли ноузгарувчан товарлар; б) сифатли узгарувчан товарлар; в) сифатсиз товарлар.
а) сифатли ноузгарувчан товарларга даромад ошиши билан талаб ошиб боради, лекин факат даромаднинг паст даражасида. Сунг эса, I1 даражадан бошлаб бу махсулотларга талаб тушиб боради;
б) узгарувчан товарларга талаб даромадининг I2 нуктасигача умуман булмайди (даромад жуда паст). Сунг, даромад ошиши билан ошиб боради;
в) сифатсиз махсулотларга талаб даромаднинг I3 нуктасигача усиб бориб, кейин эса суниб боради.
Шундай холатлар борки, бир талабга булган талаб бошка махсулот нархи узгаришига боглик, булади (масалан, бензин ва автомашина). Х махсулот талабининг Г махсулоти нархи узгаришига богликлиги чоррахали талаб узгарувчанлиги деб аталувчи курсаткич ёрдамида аникланади:
Чоррахали талаб узгарувчанлиги бири бирини тулдира-диган ва урнини боса оладиган махсулотларни курганда намоён булади. Бир-бирини тулдирадиган махсулотлар манфий чоррахали талаб узгарувчанлигига эга (яъни, бир товар нархи ошса, бошка махсулот истеъмоли камаяди). Бир-бирининг урнини босувчи товарлар узгарувчанлиги0 мусбат булади, яъни Х махсулоти нархи ошса, У махсулоти талаби ошади.
Чоррахали узгарувчанлик антимонопол сиёсатни олиб боришда кулланилади: фирманинг монополист эканлигини исботлаш учун бу фирма ишлаб чиқарадиган товар бошка фирма ишлаб чиқарадиган товар билан мусбат чоррахали узгарувчанликка эга булганлигини исботлаш етарли.
3. Таклиф узгарувчанлиги
Таклиф узгарувчанлиги — бу товар нархининг процент узгаришига таклиф микдорининг канчалик сезгирлигини курсатади. Таклиф Узгарувчанлиги Es билан белгиланади.
Es доимо мусбат, чунки таклиф эгри чизига доимо «усиш» характерига эга. Таклиф узгарувчанлиги куйидагиларга боғлик;
1. Товарнинг узок муддатга сакланиш ва саклаш киймати. Канчалик товар тез бузиладиган ва саклаш муддати хамда сакланиш киймати катта булса, шунчалик унинг таклиф узгарувчанлиги кичик булади.
2. Ишлаб чикариш жараёни хусусиятлари. Агар ишлаб чикарувчи е нарх ошганда ишлаб чикаришни кенгайтира олса ёки нарх пасайганда тезлик билан бошка махсулот ишлаб чикаришга ута билса, унда бундай товар таклифи узгарувчан булади.
3. Baқт омили. Ишлаб чикарувчи тезлик билан нарх узгаришига мослашиши кийин, чунки нарх ошганда кушимча ишчилар, капитал жалб этилиши ёки нарх пасайганда тезлик билан ишчилар бушатилиши, банк кредити билан хисоб-китоб килиниши керак булиб колади.
Агар икки S1 ва S2 эгри чизикларни солиштирсак, изохлаш мумкинки, S1 эгри чизиқ купрок «киялашган» ва у купрок узгарувчан. Агар Es>1 булса, таклиф узгарувчан. Агар Es<1 булса, таклиф ноузгарувчан. Таклиф эгри чизикларининг тахлили шуни курсатадики, агар мувозанат нарх QPa ошса, унда ишлаб чикарувчи оладиган умумий тушум ошади.
Лекин хусусият шундаки, Es>1 булса, унда даромад нарх ошганда ноузгарувчан таклиф холатига нисбатан кўпрок ошади.
Бошка томондан канчалик таклиф узгарувчанлиги юкори булса, шунчалик тадбиркор даромади нарх пасайганда тез камаяди.
Таклиф эгри чизиги учун хам икки чекланган холат мавжуд:
1. Es=O булса, яъни хар кандай нарх ўзгаришида таклиф этиладиган товар микдори узгармаганда, S эгри чизиги вертикал ва таклиф абсолют ноузгарувчан.
2. Es= булса, яъни таклифнинг хар кандай узгаришида нарх узгармаса, S эгри чизига горизонтал ва таклиф абсолют узгарувчан булади.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Талаб узгарувчанлигини тушунтириб беринг.
2. Таклиф узгарувчанлигини тушунтириб беринг.
3. Нарх буйича талаб узгарувчанлиги кандай аникланади?
4. Даромад буйича талаб узгарувчанлиги нимани ифодалайди?
5. Абсолют ноузгарувчан талабни тушунтиринг.
6. Ноузгарувчан талаб тушунчасини изохланг.
7. Узгарувчан талаб тушунчасини изохланг.
8. Абсолют узгарувчан талаб нима?
9. Таклифнинг нарх буйича узгарувчанлиги коэффициенти.
10. Даромад буйича талаб узгарувчанлиги кайси омилларга боғлиқ?
11. Чоррахали талаб узгарувчанлиги нима?
Амалиёт дарсларида бажариладиган машғулотлар
1-машғулот. 4.1-жадвалда турли нарх даражаларида музқаймоқ талаб хажми курсатилган:
а) Вертикал укда нархни, горизонтал укда талаб хажми-ни куйиб, талаб эгри чизиқни чизинг.
б) Фараз киламиз, бир дона музкаймок нархи 1,2 сумга тенг. Агар нарх 30 тийинга камайса, талаб хажми кандай
узгаради? Агар хар кандай бошка нарх 30 тийинга камайса, жавоб бошкача буладими?
в) Хар бир нархда музкаймокқа кетадиган харажатларни аникланг ва жадвалга киритинг.
г) Хамма курсатилган нархларда талабнинг нарх узгарувчанлиги коэффициентини хисобланг, топилган маъ-лумотларни жадвалга киритинг.
д) Харажатлар микдорини вертикал ўқда, талаб микдорини горизонтал укда жойлаштириб, музкаймокка кетадиган харажатларнинг эгри чизигини чизинг.
е) Кайси нархда тушум энг куп булади?
ж) Кандай нархда талабнинг нарх ўзгарувчанлиги коэффициенти 1 га тенг булади?
з) Нархнинг кандай микдорларида талаб узгарувчан ёки ноузгарувчан?
2-машғулот. 4.2-жадвалда озик-овкат махсулотлари, вино ва пивога талабнинг нарх узгарувчанлиги хамда кесишганлик узгарувчанлиги коэффициентлари келтирилган. Кесишганлик узгарувчанлиги коэффициенти (Еху) бир товар (У) нархи узгаришида бошка товар (X) талаби хажми сезгирлиги даражасини ифодалайди. Бу коэффициентнинг киймати товарлар ўзаро кандай муносабатда булишига боглик. Улар узаро урин босувчи (Еху>0), узаро тўлдирувчи (Еху<0) ва нейтрал (Еху=0) булиши мумкин.
Жадвалдаги маълумотлардан фойдаланиб, куйидаги саволларга жавоб беринг:
а) Кайси товарлар учун талаб узгарувчан, кайси бири учун эса ноузгарувчан?
б) Озик-овкат махсулотлари нархи ўзгариши вино ва пиво истеъмолига кандай таъсир курсатади? Озик-овқат махсулотлари ва жадвалдаги бошка товарлар уртасидаги богликлик туғрисида кандай хулоса чикариш мумкин?
в) 4.5-расмда вино талаби эгри чизиги курсатилган. Агар озик-овкат махсулотларига (1), пивога (2) нарх ошса, бу эгри чизик кандай йуналишларда узгаради?
3-машғулот. 4.6-расмда акс эттирилган DD, dd талаб эгри чизикларидан кайси бири узок, муддатли даврдаги электроэнергияга талабни намоён этади? Уз жавобингизни асослаб беринг.
4-машғулот. 4.3-жадвалда оиланинг икки йил ичидаги харажатлари структураси тугрисидаги маълумотлар берилган (А,Б,В,Г товарлари нархи узгармайди). Жадвални тулдиринг.
4.3-жадвал.
5-машғулот. Агар А, Б, В товарларнинг даромад буйича узгарувчанлиги мос равишда 1.7, — 0.8, 0 булса, унда даромаднинг камайиши А, Б, В товарларнинг талаб эгри чизига холатига кандай таъсир килишини чизмада чизиб курсатинг.
6-машғулот. 4.4-жадвалда йил давомидаги дарсликларга булган талаб тугрисидаги маълумотлар келтирилган:
а) Талабнинг нарх узгарувчанлигини хисобланг ва жадвалга киритинг.
б) Нима учун талабнинг нарх узгарувчанлиги коэффициентининг абсолют микдорини хисобга олиш кабул килинган?
в) Жадвалда келтирилган нархларнинг кайси бирида талаб узгарувчан, узгарувчанлиги 1 га тенг ва ноузгарувчан эканлигини аникланг.
г) Хар бир нарх даражасида дарсликлардан келадиган умумий тушум микдорини хисобланг ва жадвалга киритинг.
д) Дарслик нархи ўзгариши ўзгарувчан талабда тушум микдорига кандай таъсир курсатади? Нима учун?
е) Талабнинг нарх узгарувчанлиги коэффициентининг кандай микдорида тушум энг куп булади? Нима учун?
ж) Дарсликларга булган талаб эгри чизигини аниқланг.
з) Нархнинг 8 дан 6 сумга хамда 18 дан 16 сумга узгаришида нарх узгарувчанлиги коэффициентининг иктисодий маъносини тушунтириб беринг.
7-машғулот. 4.5-жадвалда X товар бозорида таклиф хажмлари тугрисида маълумот берилган.
а) Таклифнинг нарх буйича узгарувчанлиги коэффициентини хисобланг ва жадвалга киритинг.
б) Таклифнинг нарх буйича узгарувчанлиги коэффициенти микдорининг белгиси тугрисида нима дейишингиз мумкин?
8-машгулот. 4.6-жадвалда турли товарлар туғрисида маълумот берилган. Бу маълумотлар ёрдамида куйида-гиларни аникланг:
а) Хар бир бозорда сотиладиган товар учун узгарувчан-ликнинг кандай куринишини хисоблаш мумкин?
б) Узгарувчанлик коэффициентларини хисобланг.
в) В бозорда келтирилган товар кандай турга киради?
г) Г бозордаги товарлар узаро кандай муносабатда булади?
4.6-жадвал.
Бунда:
Рова Pt — товар бирлигининг аввалги ва янги нархи;
Qo ва Qt — талаб (таклиф) нинг аввалги ва янги хажмлари;
Уо ва Ух — истеъмолчиларнинг аввалги ва янги даромадлари.
Диагностик текшириш учун тестлар
1. Талабнинг нарх узгарувчанлиги юкори булади:
А) Киммат бахо буюмларга нисбатан биринчи эхтиёжли товарларда.
Б) Истеъмолчилар бу товарни узларининг энг юкори манфаатлари учун ишлатганда.
В) Истеъмолчи учун товарнинг зарурлиги канчалик кам булса.
Г) Юқорида айтилганлардан биронтасида хам эмас.
2. Товар таклифининг камайиши нимани оширишга олиб келади?
A) Узаро бир-бирини тулдирадиган товарларга талабни.
Б) Агар талаб нарх буйича узгарувчан булса, сотувчининг умумий тушумини.
B) Бу товарга булган талабни.
Г) Узаро урнини босувчи товарларга талабни.
3. Агар товар нархининг 1 % камайиши талаб хажмининг 2 % ли ошишига олиб келса, унда бундай талаб:
A) Ноузгарувчан.
Б) Узгарувчанлиги 1 га тенг.
B) Узгарувчан.
Г) Абсолют узгарувчан.
4. Агар товар нархи 1,5 сумдан 2 сумгача ошса, талаб хажми 1000 бирликдан 900 га тушса, унда нарх узгарувчанлиги коэффициенти нимага тенг?
A) 3,00.
Б) 2,71.
B) 0,37.
Г) 0,33.
5. Куйидагиларнинг кайси бири товар талабининг узга-рувчанлигини тасдиқламайди?
A) Нарх узгарувчанлиги коэффициенти бирдан кичик.
Б) Aгар нарх ошса, сотувчининг умумий тушуми камаяди.
B) Нархнинг нисбий узгаришидан талаб хажми нисбий узгариши юкори.
Г) Агар нарх камайса, сотувчининг умумий тушуми ошади.
6. Куйидагилардан кайси бири товар талаби ноузгарув-чанлигига тааллукли эмас?
А) Урнини босувчи товарларнинг сони куп.
Б) Харидорлар уни сотиб олишга уз даромадининг
кам кисмини сарфлайди.
В) Бу товар истеъмолчилар учун биринчи эхтиёжга эга.
Г) Талаб хажми нисбий узгариши нарх нисбий ўзгаришидан кам.
7. Агар 5 % га нарх тушиши таклиф хажмини 8 % га камайтирса, унда бундай таклиф:
A) Ноузгарувчан.
Б) Узгарувчанлиги 1 га тенг.
B) Узгарувчан.
Г) Абсолют узгарувчан.
8. Агар товар таклифи ноузгарувчан булса ва унга талаб камайса, унда сотувчининг умумий тушуми:
A) Усади.
Б) Камаяди.
B) Агар талаб узгарувчан булса, камаяди.
Г) Агар талаб ноузгарувчан булса, камаяди.
9. Таклиф Узгарувчанлиги асосан нимага боғлик?
A) Бу товар урнини босувчилар сонидан.
Б) Сотувчиларнинг нарх узгаришига мослашиши мумкин булган вакт давомлигидан.
B) Бу товар узок, муддат ишлатиладиган ёки жорий истеъмол этиладиган буюмларга тааллуклилигидан.
Г) Бу товарни сотиб олишга харидор ажратган даромад кисмидан.
10. Талабнинг нарх узгарувчанлиги коэффициенти тенг:
A) Нарх пасайиши булинган талаб хажми ошишига.
Б) Умумий тушум узгаришининг (% да) талаб хажми ошишининг (% да) нисбатига.
B) Талаб хажми Узгаришининг (% да) нарх узгаришининг (% да) нисбатига.
Г) Юкоридагиларнинг хаммаси нотугри.
11. Абсолют ноўзгарувчан талаб эгри чизиги куйидаги куринишга эга:
A) Вертикал чизик.
Б) Горизонтал чизик.
B) Ёндашган чизик.
Г) Эгри чизик.
12. Агар товар нархи узгариб, умумий тушум узгармаса, унда нарх узгарувчанлиги:
A) 1 дан катта.
Б) 1 дан кичик.
B) Нолга тенг.
Г) 1 га тенг.
13. Ноузгарувчан талаб нимани билдиради?
A) 1 % нарх усиши талаб микдорини 1 % дан кам микдорда туширади.
Б) 1 % нарх усиши талаб микдорини 1 % дан куп микдорда туширади.
B) 1 % нарх усиши талаб микдорига таъсир этмайди.
Г) Юкоридагиларнинг биронтаси тўғри эмас.
14. Агар товарнинг хар кандай микдори бир нархда сотилса, унда бу товарга талаб:
A) Абсолют ноузгарувчан.
Б) Абсолют ўзгарувчан.
B) Узгарувчан.
Г) Ноузгарувчан.
15. Куйида курсатилган даромад буйича талаб ўзгарувчанлиги коэффициенти биринчи эхтиёжга эга булган товарларга тегишли:
A) Нолдан кичик.
Б) Нолдан катта, лекин 1 дан кичик.
B) 1 дан катта.
Г) 1 га тенг.
16.15-топширикда курсатилган жавобларнинг кайси бири кимматбахо буюмларга тегишли?
17. Агар талаб ноузгарувчан товар нархи 7 сумдан 8 сумгача ошса, тушум:
A) Камаяди.
Б) Ошади.
B) Узгармай колади.
Г) Абсолют ноузгарувчан.
18. Фирма А ва Б товар ишлаб чикаради ва сотади. A куп урнини босувчиларга эга, Б истеъмолчилар даромадида катга хиссани эгаллайди. Хар бир товарга нарх ошиши нимага олиб келади:
A) А сотишдан олинадиган тушумнинг ошишига ва Б товар тушумининг камайишига.
Б) А ва Б товар сотишдан олинадиган тушумнинг ошишига.
B) А товар тушумининг камайишига, Б тушуми- нинг ошишига.
Г) А ва Б товарлар сотишдан олинадиган тушумнинг камайишига.
19. Агар кишлок хужалик махсулоти талаби ноузгарувчан булса, унда яхши хосил олинганда фермерлар даромади:
A) Ошади, чунки сотиладиган махсулот хажми ошади.
Б) Тушади, чунки сотиш хажмининг нисбий ошишидан нархнинг нисбий тушиши юкори булади.
B) Ошади, чунки махсулот нархи талаб ошганлиги сабабли ошади.
Г) Узгармай колади, чунки сотиш хажмининг нисбий ошиши нархнинг нисбий тушишига тенг.
20. Товарни сифатсиз махсулотлар каторига киритиш мумкин, агар:
A) Даромад буйича унинг талаб узгарувчанлиги 0,5 га тенг булса.
Б) Талабнинг нарх узгарувчанлиги 1,3 га тенг булса.
B) Даромад буйича унинг талаб узгарувчанлиги 1,3 га тенг.
Г) Талабнинг нарх узгарувчанлиги 0,5 га тенг.
Кейс стада № 3
Вазифа: куйида келтирилган воқеани шошилмасдан диққат
билан уқинг.
Пепси ичимлигига талаб
1982 йил икки иктисодчи Рики ва Блайт Пепси ичимлигига булган талабни башоратлащда регрессияни тахлил килишга уриндилар. Улар 15 йил хар кварталлик олинган курсаткичларни ишлатиб, 60 ифодадан таркиб топган маълумотлар тупламини хосил қилишди. Уларнинг талаб тенгламаси куйидаги башоратланган Узгарувчиларни боғлар эди:
Рь — Пепси ичимлигининг реал нархи (инфляция суръатига нисбатан пиво нархи);
Аь — Пепси рекламасининг хакикий даражаси (яъни телевидение ва матбуотнинг реклама индексига нисбатан реклама даражаси);
Аа — бошка алкоголсиз ичимликларнинг реклама килишининг хакикий даражаси;
Yr — истеъмолчи ихтиёридаги даромад таксимланиши-нинг хакикий даражаси;
Рс —бошка алкоголсиз ичимликларнинг реал нархи;
W — хавонинг кундалик уртача харорати;
S —мавсум омили, ёз ва байрамларда пивонинг юкори даражада истеъмол килиниши.
Рики ва Блайтнинг тахлил натижалари куйидагича эди:
Q=3.18-1.355 Р„ +0.004 Д, +0.019 Аа +0.057W+0.085 Y, +0.371 Рс +0.019S
(0.287) (0.64) (0.32) (5.84) (5.84) (0.1) (0.173)
Кавсларда коэффициентлар келтирилган:
R2 =0.57
Бу вокеани тахлил килишда heptagon ни кўлланг.
5-МАВЗУ. АЛОХИДА МАХСУЛОТ БОЗОРИДА ТАЛАБНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Таянч иборалар:
Нафлик Чекли нафлилик
Бефарклик эгри чизиғи Бефарқлик эгри чизиги
Бюджет чизиғи харитаси
Урин босиш меъёри Истеъмол мувозанати
«Даромод-истеьмол» «Нарх-истеъмол»
эгри чизиғи эгри чизиғи
1. Чекланган нафлик назарияси
Утган дарсларда биз иктисодий тахлилда талаб ва таклиф эгри чизиклари кандай ахамиятга эга эканлигини куриб чикдик. Талаб эгри чизиғи ёрдамида биз бу махсулот бозори холати, улардаги талаб узгарувчанлиги туғрисида хулоса чикаришимиз мумкин. Лекин ана шу эгри чизикнинг куринишини, бошкача килиб айтганда, бозор талабини нима аниклаб беради? Масалан, Бухорода март ойида картошка бозоридаги талабни кандай омиллар келтириб чикаради? Бундай саволга жавоб бериш учун шу махсулотнинг хар бир харидорининг бозордаги хатти-харакатини куриб чикишимиз керак. Суровлар асосида хар бир харидорнинг якка талаб эгри чизигини тузиш мумкин. Унда картошкага булган бозорий талабни аниклаш учун биз якка эгри чизикларни, нархнинг хар бир микдорида, горизонтал кушиб чиқиш билан аниклашимиз мумкин.
Лекин хаp бир харидорнинг якка талаб эгри чизиғининг узини нима келтириб чикариши мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун биз хар бир оила талабини нима аниклашини билишимиз керак. Бунинг учун икки ёндашув: чекланган нафлик назарияси ва бефарқлик эгри чизиги концепсияси кулланилади.
Fapб иқтисодчиларининг таъкидлашича, якка истеъмолчиларнинг харакати улар эхтиёжининг кандай кондирилишига, у ёки бу махсулот кандай наф беришига боглик экан. Нафлик деб махсулотни ёки хизматни истеъмол килишдан олинадиган коникиш тушунилади.
Нафлик тушунчалари икки хил: умумий ва чекланган. Умумий нафлик — бу маълум махсулот ёки хизматлар йиғмасининг бирлигини истеъмол килишдан олинадиган коникиш.
Чекланган нафлик деб эса ана шу махсулот ва хизмат йигмасининг кушимча бирлигини сотиб олиш натижасида умумий нафликнинг усишига тенг булган кушимча нафликка айтилади. Лекин кушимча бирлик махсулот ёки хизмат сотиб олишдан истеъмолчининг коникиши канчага ошгани, бошкача килиб айтганда, чекланган нафликни аниклаш мункинми? Иктисодчилар неча йиллардан бери буни амалга оширмокчи буладилар, лекин натижасиз. Масалан, кординалистлар чекланган нафликни хисоблаш учун янги бирлик - ютил киритдилар. Улар кушимча унинчи махсулот чекланган нафлигини хисоблаш учун куйидаги формулани таклиф этадилар:
Бошка иктисодчилар, ординалистлар чекланган нафлик объектив тушунча булганлиги сабабли уни хисоблаш мумкин эмаслигини айтадилар ва «ординал тартиб» тушунчасини киритадилар. Улар ёрдамида истеъмолчининг коникиш даражаси ошган ёки камайганлипани аниклаш мумкин. Лекин шу даражанинг ўзини, турли уй хужаликлари олувчи нафликни таккослаб булмаслиги каби, микдорий аниклаб булмайди деб таъкидлайдилар.
Кушимча бирлик сотиб олинадиган махсулот келтира-диган нафлик, яъни чекланган нафлик аввалги бирлик сотиб олинган махсулот келтирган иафликка нисбатан кам булади. Шунинг учун канчалик махсулот куп сотиб олинса, шунчалик унинг сотиб олинган кушимча бирлиги келти-радиган нафлик камайиб боради. Бундан келиб чикадики, агар бошка махсулотлар истеъмоли узгармай колса, унда бирор-бир махсулотга булган эхтиёж туйиб борган сари, бу махсулотнинг кушимча бирлигини истеъмол килишдан олинадиган коникиш камайиб боради. Бу хамма махсулот ва хизматларга тааллукли булиб, чекланган нафликнинг суниб бориши конуни, деб аталади.
Реал хаётда уй хужаликлари уз манфаатини оширишга харакат килади. Лекин, агар хар бир кушимча бирлик истеъмол килинадиган махсулот чекланган нафлиги камайиб бораверса, буни кандай амалга ошириш мумкин? Умумий нафликни куйидагича ошириш мумкин:
Хар бир уй хужалиги бирон-бир махсулотни сотиб олаётганда уз даромадини шундай таксимлаши керакки, у ёки бу товарга сарфланган пул бирлиги нафлиги бир хил
булсин. Яъни, харидор токи товарга сарфланган бир бирлик пул хисобидаги чекланган нафлик бошка товарга сарфланган бир бирлик пул хисобидаги чекланган нафликка тенг булгунга кадар товарга талаб намоён этади.
Агар Х товар бирлиги чекланган нафлигини МUx билан ва У товар чекланган нафлигини MUy билан белгиласак хамда уларнинг нархини Рх ва Ру деб олсак, унда юкорида айтилганларни формула оркали ифодалаш мумкин:
Бу тенглама алохида харидор талабининг мувозанат тенгламаси хисобланади. Нарх нисбати узгариши натижасида нима содир булиши мумкин?
Масалан, Рх/Ру = 3 ва MUx/MUy = 3 эди, яъни мувозанат сакланган. Сунг нарх узгариши натижасида нисбат узгарди, яъни Рх/Ру = 2 булди.
Нарх узгариши натижасида бир махсулотнинг нархи тушса, истеъмолчи бошка махсулот истеъмол килиш хисобидан уни купрок истеъмол килади. Y махсулоти X махсулоти хисобидан купроқ сотиб олинади. Х махсулот истеъмоли ошиши натижасида унинг чекланган нафлиги камаяди ва У махсулотиники ошади. Y махсулот истеъмоли камайганлиги сабабли унинг чекланган нафлиги ошади ва натижада MUx/MUy нисбати узгаради, охири яна тенглик юзага келади.
Агар уй хужалиги даромади ва бошка товар нархи узгармай колса-ю, X махсулоти нархи узгарса, унда (2) тенглик бузилади.
Рх тушганда, хар кандай У учун: MUx/MUy > Рх/Ру тенгликка эришиш учун уй хужаликлари купрок товар сотиб оладилар, бу эса МUx ни тушишга олиб келади ва чекланган нафликнинг суниб бориш конуни асосида то (2) тенглик бажарилмагунча Х махсулот чекланган нафлиги камайиб бораверади.
2. Бефарқлик эгри чизиғи концепцияси
Алохида истеъмолчининг талабини бефарклик эгри чизига концепцияси ёрдамида тадкик этиш услубини биринчи булиб италиялик олим Парето яратган. Кейинча-лик, 1939 йилларда англиялик олим Хикс томонидан давом эттирилган. Бу услуб асосида икки эгри чизик: бефарқлик эгри чизиги ва бюджет чизиги туради.
Бюджет чизиғи. Мисол: Хасанов оиласи ойига 600 сум даромадга эга. Уни озик-овкатга ва кийим-кечакка таксим-лаши керак.
Кийим бирлигининг ўртача нархи 60 сум, озик-овкат бирлигининг уртача нархи 15 сум. Графикда кийим-кечак микдорини вертикал укда, озик-овкат микдорини горизонтал укда жойлаштирамиз ва 600 сум даромадга сотиб олиниши мумкин булган факат кийим-кечак (600/ 60 = 10) ва факат озик-овкат (600/15 = 40) микдорларини хисоблаб, ординаталар укида уларни жойлаштирамиз.
Графикдаги икки нуқтани туташтирсак бюджет чизиғига эга буламиз. Бюджет чизиғи жойлашган нукталар оиланинг мавжуд даромадида икки махсулот сотиб олиш комбинацияларини курсатади. Бюджет чизиғидан пастда жойлашган хар кандай нукта, масалан, озик-овкат микдори L нукта оиланинг даромаддан тула фойдаланмаётганлигини билдиради.
Худди шундай, чизикдан юкорида жойлашган нукта, масалан, N нукта 600 сумдан куп пул сарфланганда сотиб олиш мумкин булган махсулотлар микдорининг комбина-циясини курсатади.
Нарх узгармай туриб истеъмолчи даромади ошса, бюджет чизиги параллел холда юкорига силжийди. Даромад тушса, параллел холда бюджет чизиги пастга силжийди. Хар иккала махсулотнинг нархи пропорционал равишда узгарганда хам шунгa ухшаш холат содир булади.
Агар махсулотларнинг бир-бирига нисбатан нархи узгарса, яьни кийим нархи узгармай туриб, озик-овкат нархи ошса, унда бюджет чизиги киялиги ошади. Аксинча, нарх камайса, киялиги камаяди (5.2-расм).
Бюджет чизиғи бизга уй хужаликлари уз даромадига нима сотиб олиши мумкинлигини курсатади. Лекин уй хужалигини ўргана туриб биз факат унинг нима сотиб олиши мункинлигини эмас, нима сотиб олишни хохлаш-ларини хам хисобга олишимиз керак. У ёки бу махсулот микдорини сотиб олиш хохиши истеъмолчининг мойил-лигини акс эттиради. Бу эса бефарклик эгри чизиги ёрдамида тадкик этилиши мумкин.
Агар Хасановлар бахолаши буйича озик-овкат ва кийимнинг турли комбинацияларида у бир хил коникиш олса (Х1*У1 — Х2 *У2), унда айтадиларки, Хасановлар бу махсулот нисбатига «бефарк».
Хасановлар оиласини бир неча бор суров килиб, унннг куйидаги альтернатив хохиш комбинацияларига эга буламиз:
Бу нукталарни графикка тушириб, туташтириб чиқсак, Хасановларга бир хил кониқиш берадиган озиқ-овкат ва кийим-кечак комбинацияларини курсатувчи эгри чизиққа эга буламиз. Бу эгри чизик, бефарклик эгри чизиги деб аталади. Эгри чизикдан унгда ва юкорида жойлашган хар кандай нукта (масалан, G) эгри чизикда ётган (с) нуктага нисбатан анча афзалрок, чунки унга купрок, кийим ва озиқ-овкат сотиб олиш мумкин. (с) нукта 1С эгри чизикда жойлашган хамма нукталар билан эквивалент. Бундан келиб чикадики, (g) нуктадан утувчи махсулотлар комбинацияси 1С эгри чизикда ётган барча нукталар комбинацияларига нисбатан афзалрок.
Агар биз Хасановларни яна суров килсак, унда G нуктадан утувчи ва барча нукталар унга эквивалент булган 1С, эгри чизикқа эга буламиз.
Хулоса килиб айтиш мумкинки, 1С эгри чизикдан унгда ва юкорида жойлашган бефарклик эгри чизиғи истеъмолчи эхтиёжини кондириш жихатидан афзалрок, махсулот комбинациясига эга.
Бефарклик эгри чизиғи ёрдамида харидор харакатини тахлил килишда савол тугилади: уй хужалиги кушимча бирлик бирон-бир махсулот сотиб олиш учун канча микдор-даги бошка махсулотлар истеъмолидан воз кечиши керак? Бу саволга чекланган урин босиш меъёри тушунчасини киритиб жавоб бериш мумкин.
Масалан, графикдаги d нуқтадан с нуқтага утишда, яъни кушимча бир бирлик кийим сотиб олиш учун Хасанов 10 бирлик озиқ-овқат сотиб олишдан воз кечиши керак. Бу холатда чекланган урин босиш меъёри (MRS) куйидагича аникланади:
Яъни, d нуқтадан с нуктага утишда MRS = — 0,1 е нуктадан d нуктага утишда эса:
Бу мисоллардан куйидагича хулоса чикариш мумкин:
1) MRS доимо манфий;
2) MRS миқдори MRS хисобланадиган нукта 1С эгри чизиганинг каерида жойлашганига боғлиқ;
3) MRS аник нуктада (масалан, d) шу нуктадан утка-зилган К уринманинг киялиги билан аникланади.
1С эгри чизиги нукталари буйича уринма утказсак, унда эгри чизик буйича пастга харакат килган сайин MRS нинг абсолют киймати доимо камайиб боради. Бу чекланган урин босиш меъёрининг доимо камайиб бориш конунини акс эттиради. Бунинг маъноси шундаки, уй хужалиги канчалик кам кийимга эга булса, шунчалик яна кушимча бирлик кийимдан воз кечиш унга кийин булади.
Хасанов оиласини N маротаба суров килиб, бефарклик эгри чизик тушимига эга буламиз. Бундай туплам бефарклик эгри чизиклари харитаси деб аталади. Бу харита харидор диди тўғрисида тушунча беради. Бефарклик эгри чизик харитаси 5.4-расмда келтирилган.
Харита бир графикда уч узгарувчининг богликлигини курсатади: а) бир махсулот микдорини (озик-овкат); б) иккинчи махсулот микдорини; в) нафликни (коникиш даражасини). Харитадаги хар бир эгри чизик бир хил нафликка эга булган нуқталарни туташтиради. Эгри чизик канчалик юкорида булса, шунчалик нафлик юкори булади.
Бюджет чизиги Хасановлар нима сотиб олиши мумкинлигини, бефарклик эгри чизиги эса уларнинг нима сотиб олишни хохлашларини курсатади. Бу иккала чизикларни бир графикда жойлаштирамиз. Бюджет чизигидаги хар кандай нукта (α, β, γ, А, δ, μ, η) Хасановлар бюджети учун етарли. Лекин унинг кайси бири афзалрок? 1С эгри чизик, канчалик юкорида жойлашган булса, истеъмолчи шунчалик бу эгри чизикдаги махсулот нисбатидан купрок наф коникиш олади. Демак, энг куп нафлик А нуктасида, бюджет чизигининг 1С4 бефарклик эгри чизиғи билан кесишган нуктада (5:20) олинади.
1С4 эгри чизикдан юкорида жойлашган эгри чизик, купрок нафликка эга, лекин у Хасановлар бюджетига тугри келмайди. Худди шундай 1С4 эгри чизиқдан пастда жойлашган бефарклик эгри чизиклари билан бюджет чизиги кесишса хам бу нукталар Хасановлар учун афзал эмас. Шунинг учун нуктани Хасановлар имконияти ва хохиши-нинг мувозанат нуқтаси дейиш мумкин.
Бу мувозанат нуктасига махсулот нархи ва даромади кандай таъсир курсатади? Хар кайси ошиб бораётган даромаддаги бюджет чизигига бефарклик эгри чизиғи тузишимиз мумкин. Улар туташган нукталарни бирлаштирсак, даромад — истеъмол эгри чизигига эга буламиз (5.5-расм).
Бу эгри чизикларнинг хар бир нуктаси уй хужалиги даромади ошиши ва камайишида сотиб олинадиган махсулотларнинг оптимал нисбати кандай узгаришини курсатади.
Нисбатан махсулотларнинг нархи ўзгарса, узгарган бюджет чизиклари ва бефарклик эгри чизиклари туташган нукталарни бирлаштирсак, нарх — истеъмол эгри чизиққа эга буламиз (5.6-расм). Унинг нукталари уй хужалиги даромади узгармай, махсулотларнинг нисбий нархи узгаришида сотиб олинадиган товарлар оптимал нисбатини курсатади.
Нарх — истеъмол эгри чизигидан фойдаланиб, биз осонгина озик-овкат махсулотлари талаби эгри чизиғини тузишимиз мумкин. Чунки Ар АР А3 нукталари кийим нархлари узгармаган хода озик-овкат махсулотлари бирлиги нархи ва Хасановлар талаб этаётган озик-овкат микдори уртасидаги нисбатни беради.
Шундай килиб, Хасановларнинг бирон-бир товарга (картошкага) булган талабини аниклашда ана шу услубни куллаш зарур. Факат бунда фараз килинадики, картошка нархи узгариб, бошка товарлар нархи узгармай колади. Хар кандай ІС эгри чизиғи нуктаси картошка ва бошка товарлар нисбатини беради. Пул хамма бошка товарларни сотиб олиш имкониятини берганлиги сабабли У укида Хасановларнинг эхтиёжини бир хил кондирадиган нархлар микдори берилади. Нукталарни туташтирсак, биз бир ойда картошкага булган талаб эгри чизигига эга буламиз.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Манфаат деганда нимани тушунасиз?
2. Бефарқлик эгри чизиғи ҳақида нима биласиз?
3. Бюджет чизиғи нимани англатади?
4. Ўрин босиш меъёри деганда нимани тушунасиз?
5. Даромад — истеъмол эгри чизиғини ясанг.
6. Чекли нафлилик нима?
7. Бефарклик эгри чизиғи харитасини чизиб беринг.
8. Истеъмол мувозанатини тушунтиринг.
9. Нарх - истеъмол эгри чизиғини чизинг.
10. Алохида харидор талабининг мувозанат тенгламасини ечинг.
Амалиёт дарсларида бажариладиган машғулотлар
1-машғулот. Талаба хар хафта ота-онасидан кунлик харажатларга 20 сум олади (овкатга ва дам олиш учун). Куйидаги холатларнинг хар бири учун озик-овкат махсулот-ларини вертикал укда, дам олиш харажатларини горизонтал укда жойлаштириб, талабанинг бюджет чизиғини чизинг:
а) Озик-овкат махсулотлари нархи (Рг) — бирлиги 50 тийин, дам олиш харажатлари нархи (Рн) - бирлиги 50 тийин;
б) Рг = 50 тийин , Рн= 1 сум;
в) Рг = 1 сум , Рн = 50 тийин;
г) Рг = 40 тийин , Рн = 40 тийин;
д) Рг = 50 тийин , Рн = 50 тийин. Лекин талабанинг даромади 25 сумгача ошади.
е) г ва д бюджет чизикларига изох беринг ва уларни а бюджет чизига билан таккосланг.
2-машғулот. 5.1-жадвалда икки товарнинг уч бефарклик термалари курсатилган: озик-овкат махсулотлари (F) ва дам олиш хизматлари (Н). Уларнинг хар бири манфаатнинг турли даражасини ифодалайди:
а) Уч бефарклик эгри чизиғини чизинг.
б) Бефарклик эгри чизикларидан кайси бири энг юкори манфаат даражасини акс эттиради?
в) Кайси эгри чизик энг паст манфаат даражасини акс эттиради?
г) Товарларнинг куйидаги комбинацияларини куриб чикинг:
А. 50 Н ва 8 F
Б. 45 Н ва 4 F
В. 12 Н ва 45 F
Г. 25 Н ва 16 F
Д. 21Нва 11 F
Бу комбинацияларни бефарклик эгри чизикларида белгиланг.
д) Биз эга булган маълумотлар талаба танловининг оптимал нуктасини аниклаш учун етарлими?
3-машгулот. А истеъмолчи уз даромадини аудиокас-сеталар ва кийим-кечак сотиб олиш учун кандай таксимла-шини ечиши керак. 5.7-расм унинг бюджет чизиғини ва бефарклик эгри чизигини курсатади. Расмда куйидаги нукталарни курсатинг:
а) А уз эхтиёжларини максималлаштирадиган нуктани.
б) А факат аудиокассета сотиб оладиган нуктани.
в) Бу товарларни сотиб олишда А хамма даромадини сарфламайдиган терма нуктасини.
г) A d нуктадаги каби коникиш оладиган, лекин унинг бюджети имкониятларидан четда булган нуктани.
д) А факат кийим сотиб оладиган нуктани.
е) d нукда термаси берадиган манфаатга нисбатан афзалрок термани акс эттирадиган, лекин бюджет имкониятидан ташкари булган нуктани.
4-машғулот. В истеъмолчи X ва У товарларни танлайди. 5.8-расмда бир нечта бефарклик эгри чизиклари акс эттирилган. В хуш куришлари, унинг даромади ва У товар нархи узгармайди деб фараз киламиз. X товар нархи узгаради. Агар X товарга Б талаби унинг нархи узгариши натижасида узгарса, унда нарх - истеъмол чизиги утадиган нукталарни чизмада курсатинг.
5-машғулот. Е истеъмолчи X ва У товарларни танлайди. 5.8-расмда бир нечта бефарклик эгри чизиклари акс эттирилган. BL — бюджет чизиғи.
а) X ва У товар нархи ва Б хушлашлари узгармас,деб фараз киламиз. Б даромади эса узгаради. Даромад-истеъмол чизиғини чизинг.
б) X ва У товарлар «нормалми» ёки сифатсизми»?
в) Агар иккала товар хам нормал булса, унда даромад - истеъмол эгри чизиғи кандай шаклга эга булади?
г) Иккала товар хам «сифатсиз» булган холатни акс эттирувчи (5.8-расм) даромад - истеъмол чизиғини чизиш мумкинми?
6-машғулот. Талаба ойнома укийди ва кассетага ёзилган мусикани эшитади. 5.2-жадвалда талабанинг ойнома ва кассетанинг турли микдорларини истеъмол килишдан оладиган манфаати курсатилган.
Ойноманинг нархи — 1,5 сум, кассета нархи 7,5 сум. Талаба одатда 2та кассета ва 10 та ойнома сотиб олади, деб фараз киламиз.
а) Талаба кассета ва ойномаларнинг бундай микдорини сотиб олишга канча пул сарфлайди?
б) Товарларнинг бундай комбинацияларини истеъмол килишдан у кандай манфаат олади?
в) Кассета ва ойномаларнинг истеъмол килишдан оладиган чекланган манфаатини хисобланг.
г) Кассеталар чекланган манфаат эгри чизиғини чизмада акс эттиринг.
д) Талаба манфаатни максималлаштиряптими, йукми? Буни аниклаш мумкинми?
е) Агар у бутун бюджетини кассеталар сотиб олишга сарфласа, кандай манфаат олади?
ж) Хар бир товар учун чекланган манфаатнинг нархга нисбатини аникланг.
з) Икки товарнинг кандай комбинациясида манфаат максимал даражада булади?
7-машғулот. Шляпа ва олмалар турли миқдорларининг умумий манфаатлари туғрисидаги маълумот 5.3-жадвалда берилган.
Шляпа нархи — 2 сум. Олма нархи — 1 сум. Даромад — 12 сум.
а) Бу товарлар чекланган манфаатини хисоблаб, жадвалга киритинг.
б) Хисобланган маълумотлар асосида чекланган манфаатнинг камайиб бориш конунини курсатинг, бу конунни тушунтириб беринг.
в) Сотиб олинган шляпалар микдори_____________ва
сотиб олинган олмалар микдорида ____________
ифодаланган истеъмолчининг реал даромадини аникланг.
Мувозанат холатда истеъмолчи_______шляпа ва______
олма сотиб олади; шляпалар чекланган манфаати
__________олмалар чекланган манфаати________ни
ташкил этади. Умумий манфаат______га тенг.
Истеъмолчининг мувозанати шарти формуласини
ёзинг_______________. Олмаларда ифодаланган шляпалар
бахоси______.
Шляпаларда ифодаланган олмалар бахоси___________.
Диагностик текшириш учун тестлар
1. Куйида ёзилганларнинг бири нотугри. У кайси бири?
A) Бефарклик эгри чизигин хар кандай нукта икки товарнинг турли комбинацияларини курсатади.
Б) Бюджет чизиғидаги хар кандай нукта икки товарнинг турли комбинацияларини курсатади.
B) Бефарклик эгри чизиқдаги хар кандай нукта эхтиёжларнинг бир хил кондирилиши курсатади.
Г) Бефарклик эгри чизиқдаги хар кандай нукта пул даромадининг бир хил даражасини курсатади.
2. Истеъмолчи даромадининг ошиши график куринишни кандай узгартиради?
A) Бюджет чизиғининг киялиги узгаради.
Б) Бюджет чизиғи унгга параллел силжийди.
B) Бюджет чизиги чапга параллел силжийди.
Г) Бюджет чизиги киялиги ошади.
3. Даромад самараси куйидаги холатда намоён булади:
A) Агар одамлар даромади тушса, улар бу махсулотни кам харид киладилар.
Б) Товарлар арзонлашуви шунга олиб келадики, истеъмолчи бошка товарлар харид килиш хажмини камайтирмаган холда бу товарни купрок сотиб олиши мумкин.
B) Айрим товарлар сотиб олиш хажми даромад ошган сари камайиб боради.
Г) Хамма юкорида айтилган холатларда.
4. Умумий нафлик микдорларининг куйидаги тупламларидан кайси бири чекланган нафликнинг камайиш конунини акс эттиради?
A) 200, 300, 400, 500.
Б) 200, 450, 750, 1100.
B) 200, 400, 1600, 9600.
Г) 200, 250, 270, 280.
5. Чекланган нафлик микдорларининг куйидаги тупламларидан кайси бири чекланган нафликнинг камайиш конунини акс эттиради?
A) 200, 150, 100, 500.
Б) 200, 300, 400, 500.
B) 200, 200, 200, 200.
Г) 200, 250, 270, 280.
6. X товар нархи 1,5 сум. У товар нархи 1 сум. Агар истеъмолчи У товарнинг чекланган нафлигини 30 ютил бахоласа хамда X ва У товарларининг сотиб олишдан олинадиган коникишни максималлаштиришни хохласа, унда у X товарнинг чекланган нафлигини куйидагича кабул килиши керак:
A) 15 ютил.
Б) 20 ютил.
B) 30 ютил.
Г) 40 ютил.
7. Алохдда истеъмолчи учун бефарклик эгри чизиги жойлашиши ва киялига куйидагича тушунтирилади:
A) Унинг даромад микдори ва махсулот хушлаши билан.
Б) Сотиб олинадиган товарлар нархи билан.
B) Факат унинг махсулот хушлаши билан.
Г) Сотиб олинадиган товарлар нархи ва даромад микдори билан.
8. Истеъмолчи 8 сум даромадга эга деб фараз киламиз. А товар нархи 1 сум, В товар нархи 0,5сум. Куйидаги комбинацияларнинг кайси бири бюджет чизигида жойлашади?
A) 8 А ва 1 В.
Б) 7 А ва 1 В.
B) 6 А ва 6 В.
Г) 5 А ва 6 В.
9. Истеъмолчи А ва В товарлар сотиб олиш учун бир хафтада 20 сум сарфлайди.
Максимал нафлик олиш учун харидор:
A) А товарни кам ва В товарни куп сотиб олиши керак.
Б) А товарнинг аввалги микдорини ва В товарни купрок сотиб олиши керак.
B) А товарни купрок ва В товарни камрок сотиб олиши керак.
Г) А товарни купрок ва В товарнинг аввалги микдорини сотиб олиши керак.
10. Чекланган нафликнинг камайиш конуни нимани билдиради?
A) Чекланган нафликларнинг нархларга нисбати хамма товарлар учун бир хил.
Б) Сотиб олинган махсулотлар микдори ошиб борган сари хар бир кушимча бирлик махсулот келтирадиган нафлик камайиб боради.
B) Истеъмолчи даромади ошган сари харид килинадиган товарлар нафлиги суниб боради.
Г) Бирорта хам жавоб тугри эмас.
11. Урин босиш самараси нимага боглик?
A) Хамма товарларга умумий нарх даражасининг ошиши.
Б) Сотиб олинадиган товарлар нархи пасайиши натижасида реал даромаднинг узгариши.
B) Товарнинг урнини босадиган янги товар таклифи.
Г) Бирорта хам жавоб тугри эмас.
12. Умумий нафлик ошади, качонки чекланган нафлик:
A) Камайса.
Б) Ошса.
B) Суст суръатда ошса.
Г) Ошса ёки камайса, лекин мусбат миқдор булса.
13. Бефарклик картасида истеъмол мувозанати, бу:
A) Бюджет чизига ва бефарклик эгри чизигининг хар кандай кесишмаси.
Б) Энг юкори бефарклик эгри чизикидаги хар кандай нукта.
B) Бюджет чизиги киялигининг унгга уринма булган бефарклик эгри чизиғига тенг булган нукта. Г) Бюджет чизиғида жойлашган хар кандай нукта.
14. Куйидагиларнинг кайси бири нотуғри?
А) Бефарклик эгри чизиғидаги хар кандай нукта икки товар комбинациясини билдиради.
Б) Бюджет чизиғидаги хар кандай нукта икки товар комбинациясини билдиради.
В) Бефарклик эгри чизигидаги хамма нукталар бир хил даражадаги манфаатга эга.
Г) Бюджет чизигидаги хамма нукталар бир хил даражадаги манфаатга эга.
15. А товарни В товар билан алмаштиришнинг чекланган нормаси нимани билдиради?
A) Истеъмолчи В товар нархи 1 сумга камайганда неча бирлик А товар сотиб олишини.
Б) Истеъмолчи даромади ошиб, А товар истеъмоли узгармай колганда В товар канча сотиб олинади.
B) Истеъмолчи умумий нафликни узгартирмаслик учун В товарнинг бир бирлигини сотиб олишда А
товарнинг канча бирлигидан воз кечишига тайёр эканлигини курсатади.
Г) Хамма жавоблар туғри.
16. Истеъмолчилик харакати назарияси истеъмолчининг нимани максималлаштиришга интилишини кузда тутади.
A) Умумий ва чекланган нафлик уртасидаги фаркни.
Б) Умумий нафликни.
B) Чекланган нафликни.
Г) Юкоридагиларнинг хар бирини.
17. Мувозанат холатида (нафлик максимал) булиши учун истеъмолчи:
A) Сифатсиз товарларни сотиб олмаслиги керак. Б) Сотиб олинадиган товарларнинг охирги бирликларининг нафлигини мувозанатлаштириши керак.
B) Хар бир товар нархи пулнинг чекланган нафлигига тенглигига ишонч хосил килиш керак. Г) Даромадни шундай таксимлаш керакки, бирор-бир товарни сотиб олишга сарфланган сум бошка товар хақидаги сарфланган сум келтирадиган нафлик усиши каби нафлик келтириши керак.
18. Агар истеъмолчи бюджет чизиғи билан чекланган майдонда жойлашган нуктага тугри келадиган товарлар комбинациясини танласа, унда у:
A) Манфаатни оширади.
Б) Бюджети имконидан куп махсулотни сотиб олишни хохлайди.
B) Уз бюджетидан тула фойдаланмайди.
Г) Жавобларнинг бирортаси тугри эмас.
19. Нархлар узгаришида бефарклик картасида истеъмол мувозанати нукталарини туташтирувчи эгри чизик;
A) Нарх — истеъмол эгри чизиги.
Б) Бефарклик туплами.
B) Даромад — истеъмол эгри чизиғи.
Г) Бефарклик эгри чизиги.
20. Даромад ошган сари бефарклик картасида хамма мувозанати нукталарини туташтирувчи эгри чизик:
A) Бефарқлик эгри чизиги.
Б) Нарх — истеъмол эгри чизиғи.
B) Даромад — истеъмол эгри чизиги.
Г) Бюджет чизиги.