ЎЗБЕКИСТОН  АЛОҚА,  АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ  УНИВЕРСИТЕТИ

 

“ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ”  ФАКУЛЬТЕТИ              

                                                                                                               

 

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

                                                                            ТТФ декани У.Р. Хамдамов

 

                                                                          ________________________

“____” _______ 2014

 

 

 

 

 

 

“Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедраси

 

 

 

 

 

 

 

5522200-“Телекоммуникация”  таълим йўналиши бўйича таълим олаётган 3 - курс талабалари учун ишлаб чиқариш амалиёти бўйича

 УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

 

 

 

 

 

 

 

 

                    

 

 

Тошкент 2014

 

Талабанинг ишлаб чиқаришда (соҳа крхоналарида) амалиёт ўтганлиги тўғрисида (амалиёт дастурининг бажарилиши, ишлаб-чиқаришдаги амалий билимларни олганлиги, ишга бўлган муносабати, меҳнат интизомига риоя қилганлиги ва ҳ.к..з.)

 

                                     КОРХОНАНИНГ ТАҚРИЗИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

     Корхонадан тайинланган

      амалиёт раҳбари                                              ______________________________                                 ________________

                                                                                                    (лавозими)

 

Мустақил топшириқ

(“Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедраси томонидан берилади )

 

 

 

 

 

Топшириқ берган

ўқитувчи                                                                       ___________________________

                                                                                                 (имзо)                                                                                                                                                                                                                               

 

 

 

 

 

      

Муаллиф: катта ўқитувчи Камолидинов Р. З. , тф.н., доцент Парсиев С.С.

“Ишлаб  чиқариш амалиётини ўташ бўйича услубий қўлланма”

 

        Ишлаб чиқариш амалиётидан мақсад – талабаларнинг ўқиш жараёнида

олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, соҳа корҳоналари билан яқиндан танишиш, амалий кўникмаларга эга бўлиш, янги техника ва технологиялар билан танишиш. Талабалар соҳа корхоналарида олиб борилаётган инновацион жараёнлар билан танишиш, янги қурилма,  ускуналар  билан танишадилар ва бевосита уларни ишлатишни ўрганиб мутахассислик  фанлари бўйича олинган назарий билимларини янада чуқурроқ мустаҳкамлайдилар.

        Ушбу услубий кўрсатма 5522200 - “Телекоммуникация” таълим йўналиши                        “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари”  кафедрасига бириктирилган учинчи курс кундузги  бакалавриатура йуналиши  талабаларига мўлжалланган.

 

“Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедраси мажлисида муҳокама қилинди ва нашрга тавсия берилди.

Баённома №__ сонли __ февраль 2014 й

 

“Телекоммуникация технологиялари”  факультетининг ўқув – услубий комиссияси томонидан маъқулланган.

 

Баённома №____________________2014 й

 

 

Маъсул муҳаррир:   профессор Исаев Р.И.             

 

 

                                   

“Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари”

      кафедраси мудири   т.ф.н., доцент Парсиев С. С.

 

 

 

 

                                       

  

                       

 

ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ИМТИҲОН

 

Ишлаб – чиқариш амалиётини соҳа корҳонасида ўтиш учун Тошкент ахборот технологиялари университетининг 3 курс талабаси - амалиётчи

 

 

                                                              (Ф.И.Ш.)

 

                                              (корхона ёки ташкилот номи)

техника хавфсизлиги бўйича имтиҳонни ____________ баҳога топширди.

 

 

                                                              (Ф. И. Ш.)

 

                                                              (иш тури)

бажаришга рухсат берилди

 

Комиссия раиси                                                                                          ___________________________

        (М. Ў.)

 

 

ИШГА  ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИК ТЎҒРИСИДА КОРХОНАНИНГ

БУЙРУҒИДАН КЎЧИРМА

 

    2014 й. “__” ______  ____  сонли буйруқ асосида ТАТУ 3 курс талабаси – амалиётчи

 

                                      (амалиётчи, монтёр, электромеханик ва ҳ.к.з.)

лавозимига ишга қабул қилинди.

 

Корхонада ишлаб - чиқариш амалиётига раҳбар этиб ________________________________________________________________

                                                    (лавозими)

________________________________________________________________ тайинланади.

                                                   (Ф. И. Ш.)

 

 

Кадрлар бўлими бошлиғи                               ______________________                      

                                                                                       (М. Ў.)

 

 

                                                                                                    

                                                

КИРИШ

 

       Университет Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти  ҳақидаги Низомга (1998 йил 30 октябр 305- сонли буйруқ) мувофиқ бакалавриатура таълим йўналишида тахсил олаётган 3 курс талабалари ишлаб чиқариш амалиётини соҳа корхоналарида ўтишлари режалаштирилган. Низомга кўра ишлаб чиқариш амалиётини ўтишдан олдин  “Университет” ва “ишлаб чиқариш корхонаси”  (соҳа корхоналари) ўртасида шартнома имзоланиши керак. Шартномада соҳа корхоналари ва университет мажбуриятлари кўрсатилади.

 

Соҳа корхоналарининг  мажбуриятлари:

 

     -талабаларнинг амалиёти дастурларини бажаришлари учун зарур шароит яратиш:

     -талабаларни амалиёт дастурида режалаштирилмаган ва йўналиш (мутахассислик) га тўғри келмайдиган  вазифаларни бажаришга йўл қўймаслик;

    -амалиётни бўлинмаларда (цех, бўлим, лаборатория ва бошқалар) ўтказишда юқори малакали мутахассислар раҳбарлик қилишларини  таъминлаш;

     -талабалар ва уларнинг раҳбарларига амалиёт дастурини ва шахсий топшириқларни бажариш учун зарур бўлган лаборатория, иш хонаси, устахона, кутубхона, ахборот технологиялар воситалари ва бошқа воситалардан фойдаланиш имкониятини яратади;

     -талабаларнингтехника хавфсизлигига риоя қилишларини назоратга олиш ва техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бериш;

     -амалиёт тугагач ҳар бир талабага тавсифнома  бериш;

 

Университет мажбуриятлари:

 

      - соҳа корхоналарига амалиёт бошланишидан бир ой олдин амалиёт ўтказиш  режасини тақдим этиш;

     - соҳа корхоналарига амалиёт бошланишидан бир ҳафта олдин талабалар рўйхатини юбориш;

     - юқори малакали профессор - ўқитувчиларни амалиётга раҳбар этиб тайинлаш;

     - амалиёт жараёнида соҳа корхонаси мутахассислари билан биргаликда маъруза ва семинарлар ўтказишни режалаштириш;

      - амалиётга юборишдан олдин меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома бериш.

 

 

1.ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ

 

1.1.Ишлаб чиқариш амалиётиниг асосий мақсади

 

5522200–“Телекоммуникация” таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш ўқув режасида битирув олди амалиёти махсус фанлар таркибига киритилган.

Ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти 5522200- “Телекоммуникация” таълим йўналиши бўйича таълим олаётган бакалаврларни тайёрлаш талабларига” га мувофиқ тузилган.

Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўтишларидан асосий мақсад – Республикамиздаги соҳа корхоналарида телекоммуникация тармоқларининг ривожлантириши бўйича олиб борилаётган технологик жараёнлар, янги техника ва технологияларни ўрганиш, сохада олиб борилаётган инновацион жараёнлар билан яқиндан танишиш, иш юритишни ўрганиш ва амалий кўникмаларга эга бўлиш.

         Ишлаб чиқариш амалиётининг асосий вазифалари – талабаларнинг ўқиш жараёнида олган назарий билимларини соха корхоналарида эксплуатация қилинаётган янги техника ва технологияларни ўрганиш орқали амалиёт билан боғлаган холда  мустаҳкамлаш. Шунингдек талабаларда соҳа корхоналарига бўлган кўникмаларини олдиндан шакллантириш, ташкилотчилик ва тарбиявий ишларни олиб бориш бўйича маълум малакаларга эга бўлиш.

Амалиёт даврида талаба соҳа корхоналаридаги қуйидаги асосий масалаларни ўрганиб чиқиши зарур:

      - соха корхоналарида технологик жараёнларни ўрганиш;

      - телекоммуникация тармоқларининг структуравий тузилишларини ўрганиш;

      - тармоқдаги рақамли узатиш тизимларини ўрганиш ва ишлаш усулларини таҳлил қилиш;

       - телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини эксплуатация қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришни ўрганиш.

         

1.2. Ишлаб чиқариш амалиётини ташкиллаштириш

 

“Телекоммуникация технологиялари” факультетининг 3-курс талабаларига ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун мўлжалланган дастур билан таъминлаш  “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари“ кафедраси ўқитувчилари томонидан амалга оширилади.    

          Ишлаб чиқариш амалиётини университетда  мавжуд бўлган йўналишлар ва мутахассисликларнинг  ишчи ўқув режасида 6 - семестрда ўташи кераклиги белгиланган ва  университетнинг ҳар ўқув йилида тасдиқланадиган  ўқув жараёни жадвалида ишлаб чиқариш амалиётининг давомийлиги тўрт ҳафта қилиб белгиланган.

    “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедрасига бириктирилган   талабалар қуйидаги корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташлари белгиланган:

-                  “Ўзбектелеком”  АК нинг  “Тошкент шаҳар телефон тармоғи“ филиали;

-                  “Ўзбектелеком “ АК нинг “УзИ “ филиали;

-                  “Ўзбектелеком қурилиш” корхонасида;

-                   “Ўзбектелеком “ АК нинг   вилоятлардаги филиаллари ва боғламаларида.

-                   “Мобиль алоқа” операторларида;

-                  “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари“ кафедрасининг ўқув лабораторияларида.

           Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш, назоратга олиш, бошқариш ва мониторинг қилиб бориш мақсадида “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедраси томонидан юқори малакали профессор-ўқитувчилар ҳар бир талабага бириктирилади.

      Соҳа корхоналари томонидан талабалар ишлаб чиқариш  амалиёти давомида юқори самарадорликка эришишга олиб келиши мумкин бўлган иш жойлар билан таъминланадилар.

      Университет ва соҳа корхоналари томонидан талабалар амалиётига раҳбарлик қилишнинг бурчи ва ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим муассасалари талабаларнинг иҳтисослик тўғрисидаги “Наъмунавий низом” да ёритилган (ОУМЮТВ 1998 й 30 октябр 30-сонли буйруғи 5- илова).

 

1.3. Амалиётчи талабанинг мажбуриятлари

 

    Амалиёт бошланмасидан бир ҳафта олдин талаба “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедрасидан ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун мўлжалланган дастурни ва керакли хужжатларни олиши керак.

      Талабанинг соҳа корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ вақтидаги мажбуриятлари:

    - амалиёт дастурида режалаштирилган барча  топшириқ ва вазифаларни ўрганиб чиқиш ва ўзлаштириш;

     -  амалиётга соҳа корхонасидан тайинланган раҳбар билан биргаликда, корхонанинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, дастурга қўшимчалар киритиш;

-       корхонадаги ички тартиб қоидаларга риоя қилиш;

-       техника хавфсизлигини ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўрганиш  ва унга амал қилиш;

-       амалиёт кундалигини юритиш, бажарилган барча ишларни ўз вақтида қайд қилиб бориш;

-       янги техника ва технологияларни ўрганиш, соҳада олиб борилаётган технологмк жараёнлар билан танишиб бориш;

-       ишлаб чиқариш амалиётининг якунида ёзма ҳисобот тайёрлаш ва ишлаб чиқариш амалиёти раҳбари томонидан тасдиқлатиш;

-       махсус тузилган комиссия аъзоларига ишлаб чиқариш амалиёти бўйича хисоботни топшириш ва ҳимоя қилиш.

 

1.4. Ишлаб чиқариш амалиёти бўйича ҳисобот тайёрлашга умумий

                                                      талаблар

 

      Талабалар ишлаб чиқариш амалиётининг якуни бўйича ҳисобот тайёрлашлари ва ҳисобот қуйидаги бўлимлардан ташкил топган бўлиши керак:

 - титул варағи;

 -ишлаб чиқариш амалиёти раҳбарлари томонидан талабага берилган тавсифнома (характериска);

- кундалик дафтар;

- мундарижа;

- кириш;

- асосий қисм (бажарилган ишлар);

- хулоса;

- адабиётлар рўйхати;

- илова.

    Талабалар ишлаб чиқариш амалиётини ўташ давомида мунтазам  равишда барча олиб борилган ишлар тўғрисида кундалик ёзиб борадилар. Ишлаб чиқариш амалиёти ўтиладиган корхонада амалиёт тугагандан сўнг амалиёт дастури бажарилиши тўғрисидаги мунтазам ёзувлар асосида техник хисобот тузилади ва расмийлаштирилади. Кундалик ва хисобот амалиёт раҳбари томонидан текширилади ва имзоланади, хисобот эса кафедра мудири томонидан тасдиқланади.

Амалиёт якунида  кафедрада ишлаб чиқариш амалиёти бўйича хисоботлар ҳимояси ўтказилади. Ҳисоботлар ҳимояси комиссия томонидан амалга оширилади, униниг таркибига соҳа корхонасидан вакил, ҳамда кафедра томонидан белгиланган ишлаб чиқариш амалиёти  раҳбарлари киради.

     Талабаларнинг  ҳисоботлари кафедрада 2 йил мобайнида сақланади ва қатъий ҳисобот хужжати хисобланади. ОЎЮТВ томонидан 1998 й. 30- октябрдаги 30- сонли буйруғига биноан амалиёт дастурини бажармаган ва хисобот ҳимояси бўйича қониқарсиз баҳо олган талабалар такроран таътил давомида амалиётга юборилишлари мумкин.  Айрим ҳолларда университет ректори талабанинг университетда келгусида ўқишни давом эттириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

         Ҳисоботни қўл ёзма шаклда компьютерда А4 (210х297мм) форматда  “Times New Roman “ “Panda Times Uz “ шрифтда (14 кеглей) ёзилиши керак:

      Ҳисобот матнининг тўрт тарафдаги ўлчами қуйидагича олиниши керак:

       -чап тарафдан 3 мм,

       -ўнг тарафдан 1 мм,

       -тепа ва пастдан 2 мм

Қўлёзма матни аниқ ва чиройли (тартибли) ёзувда қора рангда ёзилган бўлиши керак.

     Титул варағини ва кундалик тўлдириладиган намунаси иловада келтирилган.

 

      

2. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ ИШЧИ ДАСТУРИ

 

2.1. Амалиёт ўтиш тартиби

 

         “Телекоммуникация” йўналиши бўйича 3-курс талабалари ишлаб чиқариш амалиётини тасдиқланган ўқув режасига асосан 2014 йилнинг 23 июндан 19 июлгача ўтайдилар.

Шунга асосан, “Ўзбектелеком” АК филиалларида ва соҳа корхоналарида амалиётнинг ўташ вақти, кунлик тақсимоти келтирилади ва шунга асосан талабалар амалиётни ўтайдилар.

- “Ўзбектелеком” АК филиалларида ташкилий тадбирлар, суҳбат

ҳамда корхона бўйича танишув;

- Филиал боғлами ва тугунларида бўлим цех фаолияти бўйича экскурсия, ташкилий тадбирлар, суҳбат ҳамда цехлар ва бўлимлар бўйича танишув;

- Линия кабел цехи билан танишув;

- Кросс ва таъмирлаш бўлими билан танишув;

- Шахта ва КСУ билан танишув;

- Линия кабел иншоатлари билан танишув;

- Ўлчов приборлари ёрдамида линия кабел участкаларида ўлчов

 ишларини бажариш;

- Амалиёт бўйича хисобот тайёрлаш;

 

2.2. “Ўзбектелеком” АК нинг филиаллари

 

Талабалар филиалларда қуйидаги цехларда ёки бўлимларда ишлаб чиқариш амалиётларини ўтайдилар:

-       Линия кабель цехида;

-       Шаҳарлараро автоматик телефон алоқа цехида (АМТС);

-       АТС ларнинг линия кабел бўлимларида ва цехларида.

 

 

Алоқа линия цехида  қуйидаги масалалар кўрилади:

 

-       линия кабел цехининг функцияси, структураси;

-       линия кабел иншоатларида қўлланувчи алоқа кабеларининг асосий вазифаси, асосий техник таснифи;

-       тармоқ архитектураси ва унинг тузилиши;

-       тармоқ бошқарув иш марказининг асосий функционал вазифаси;

-       қурилмаларнинг асосий боғлиқлик модули;

-       шаҳар телефон тармоқларининг тузилиш асослари, техник ва дастурий воситалар;

-       магистрал тармоқларнинг техник храктеристикалари ва таснифи;

-       тақсимлаш тармоқларининг техник характеристикалари ва таснифи;

-       қурилма ва иншоатларининг техник эксплуатация ва техник хизматини ташкил қилиш ишлари;

-       линия кабел иншоатлари ва қурилмаларни таъмирлаш участкалари;

-       линия кабел иншоатларининг телефон кабел канализацияларида олиб бориладиган ишлар;

-       FTTx технологияси билан боғлиқ бўлган ишлар.

 

Линия кабел участкаларида амалиёт ўтувчилар қуйидаги масалаларни кўриб чиқишлари керак:

 

-       линия кабел участкаларида юритиладиган хужжатлар;

-       магистрал участка тузилиши, унда қўлланувчи магистрал кабел турлари ва охирги қурилмалар;

-       тақсимот участка тузилиши, унда қўлланувчи магистрал кабел турлари ва охирги қурилмалар;

-       абонент ўтказгич участкасининг тузилиши ва унда қўлланувчи магистрал ва тақсимлаш кабел турлари ва охирги қурилмалар;

-       абонент линия участка шикастланишларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш;

-       ўлчов приборлари ёрдамида абонент линия участкасидаги шикастланган жойларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш;

-       шахтада КСУ қурилмасини ўрганиш ва шикастланган кабелларни аниқлаш;

-       кросс хонасида асосий хужжатлар билан танишиш;

-       кросс хонасида шикастланган жойларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш;

-       тақсимлаш шкафлари билан танишиш ва унда қўлланувчи охирги қурилмаларни ўрганиш.

 

2. 3. “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари “ кафедрасининг  лабораториясида

 

   “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедрасининг лаборатория хонасида амалиёт ўташга бириктирилган талабалар амалиёт давомида қуйидаги вазифаларни бажаришлари шарт:

         - лаборатория хонасидаги компьютер тармоғи структураси билан танишиш (локал тармоқлар қуришнинг хар хил топология ва технологияларини ўрганиш );

         - лабораторияда мавжуд бўлган электр кабеллари билан боғлиқ бўлган лаборатория ускуналари билан танишиш;

         - лабораторияда мавжуд бўлган оптик кабеллар билан боғлиқ бўлган лаборатория ускуналари билан танишиш;

         - интернет тармоғидаги  қидирув тизимлари имкониятларини  ўрганиш.

Изоҳ: Амалиёт ўтиладиган соҳа корхонаси хусусиятига қараб айрим бандларига тўлдирилишлар ва ўзгартирилишлар киритилиши мумкин.    

 

 

 

ХИЗМАТ САФАРИ ГУВОҲНОМАСИ

                                                (корхона номи)

_________________________________________________________________

билан Тошкент ахборот технологиялари  университети ўртасидаги шартномага асосан  ҳамда университет ректорнинг 2014 й. “___”  _____________даги ____ сонли буруғига биноан 3 курс ____ гуруҳи талабаси

 

                                                (талабанинг Ф.И.Ш.)

Юқорида қайд этилган корхонага ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун юборилади.

 

1. ТАТУ дан 2014й. “__________________ кетди.               _________

                                                                                                        (имзо) М.Ў.

 

 

 

2. _________ _____га 2014й.  “____” ______ келди.               ___________

                                                                                                        (имзо) М.Ў.

 

 

 

 

3. ______________ дан 2014й.  “____” _________ кетди.    ___________

                                                                                                        (имзо) М.Ў.

 

 

 

 

4. 2014 й.”_______”___________ ТАТУ га келди                   ___________

                                                                                                        (имзо) М.Ў.