ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА,  АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ  УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

ТТФ декани У.Р. Хамдамов

 

________________________

“____” _______ 2014

 

 

 

 

 

“Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедраси

 

 

 

 

 

 

 

5522200 -“Телекоммуникация” таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун  “Битирув олди”  амалиёти бўйича

 

 УСЛУБИЙ  КЎРСАТМА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                        

 

 

 

Тошкент 2014 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг битирув олди  амалиёти  ҳақидаги Низомига (1998 йил 30 октябр 305- сонли буйруғи) мувофиқ тўртинчи курс бакалавиатура талабалари битирув малакавий иш олди амалиётини соҳа корхоналарида ўташлари назарда тутилган. Низомга кўра талабаларнинг битирув олди амалиётини ўтишларидан олдин  “Университет” ва “Соҳа корхоналари”  ўртасида шартнома имзоланиши кўзда тутилган.

Шартномада соҳа корхоналарининг ва университет маъмуриятининг талабаларнинг битирув олди амалиётларини ташкиллаштириш ва сифатли ўтказиш бўйича ўзаро мажбуриятлари кўрсатилган.

 

Соҳа корхонасининг  мажбуриятлари:

 

- талабаларнинг битирув олди амалиёт дастурларини тўлиқ бажаришлари учун зарур шарт- шароитлар яратиш;

- талабаларни битирув олди амалиёт дастурида кўзда тутилмаган ва йўналиш мутахассислигига тўғри келмайдиган  вазифаларни бажаришга йўл қўймаслик;

- битирув олди амалиётни корхонанинг бўлимларида (цех, бўлим, лаборатория ва бошқалар) ўтказишда юқори малакали мутахассислар раҳбарлик қилишларини  таъминлаш;

- талабалар ва уларнинг раҳбарларига битирув олди амалиёт дастурини ва шахсий топшириқларни бажариш учун зарур бўлган лаборатория, иш хонаси, устахона, кутубхона, ахборот ресурслари ва бошқа  технологик воситалардан фойдаланиш имкониятини яратиш;

- талабалар билан битирув олди амалиёти бошланишдан олдин техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари бўйича йўриқнома бериш;

- ҳар бир иш жойларида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишини  таъминлашда тегишли хужжатлар ва техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бериш ва тушунтириш ишларини амалга ошириш;

- битирув олди амалиёти ўташ вақти тугагач, талабаларнинг ҳисоботларини  текшириш ва ҳар бир талабага тавсиянома (характеристика)  бериш.

 

Университет мажбуриятлари:

 

- талабаларнинг битирув олди амалиётларини ўтказувчи корхонага амалиёт иши бошланишидан бир ой аввал амалиёт ўтказишга мўлжалланган  календар иш режасини тақдим этиш;

- амалиёт ўтувчи корхонага амалиёт иши бошланишидан бир ҳафта аввал талабалар рўйхатини тақдим этиш;

- талабалар амалиёт ишини ўташи учун календар иш режасида кўрсатилган муддатларда корхоналарга юбориш;

- амалиёт ишига раҳбарлик қилиш учун юқори малакали профессор- ўқитувчиларни университетнинг буйруғи билан тайинлаш;

- амалиёт иши жараёнида корхона мутахассислари билан биргаликда маъруза ва экскурсиялар, ҳамда ўқув машғулотларини ўтказиш мавзусини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- битирув олди амалиётига юборишдан аввал масъул кафедра томонидан техника хавфсизлиги ва меҳнат мухофазаси бўйича йўриқномадан ўтказиш (ҳар бир талаба имзо чеккан холда);

- талабаларга корхонанинг меҳнат интизоми ва ички қонун- қоидаларига риоя қилишлари зарурлигини уқтириш;

- ҳар бир талаба битирув олди амалиётини ўташ вақтида  кафедранинг профессор-ўқитувчилари билан доимий равишда алоқада бўлиб туришини таъкидлаш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.  БИТИРУВ ОЛДИ АМАЛИЁТ УЧУН ИШЧИ ДАСТУР

 

1.1. Битирув олди амалиётини ташкиллаштириш

 

“Телекоммуникация технологиялари” факультетининг 4-курс талабаларига битирув олди амалиётини ўтиш учун мўлжалланган дастур билан таъминлаш   “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари”  кафедра ўқитувчилари томонидан амалга оширилади.

         Битирув олди амалиётини университетда  мавжуд бўлган таълим йўналишлар ва мутахассисликларнинг  ишчи ўқув режасининг  8-семестрида ўтиши кераклиги белгиланган ва  университетнинг ҳар ўқув йилида тасдиқланадиган  ўқув жараёни жадвалида битирув олди амалиётиниг давомийлиги саккиз ҳафта қилиб белгиланган.

         “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари ” кафедрасига битирув малакавий ишлари мавзуси бўйича бириктирилган бакалавиатура  талабалари қуйидаги корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўтишлари кўзда тутилади:

- “Ўзбектелеком”  АК нинг  “Тошкент шаҳар телефон тармоғи“ филиали;

- “Ўзбектелеком “ АК нинг “UzInternational “ (УзИ) филиали;

- “Ўзбектелеком “ АК нинг вилоятлардаги филиаллари ва боғламаларида;

- Ўзбекистон алоқа лойиҳалаштириш институтларида ва бўлимларида;

- “Мобиль алоқа” операторларида; “Ўзбектелеком”  АК нинг  “Ўзмабайил “ филиали;

- “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедрасининг лабораторияларида.

Шу билан бирга талабалар битирув олди амалиётини кафедранинг йўналишига мос бўлган ва телекоммуникация тармоқларига хизмат кўрсатиш билан шуғуланадиган алоқа операторлари ва Internet сервис провайдер корхоналарида ҳам ўташлари мумкин.

  

1.2. Битирув олди амалиётининг мақсади ва вазифалари

 

5522200–“Телекоммуникация” таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш ўқув режасида битирув олди амалиёти махсус фанлар таркибига киритилган.

Ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти 5522200- “Телекоммуникация” таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш мазмуни ва савиясининг мажбурий минимумига бўлган талабларга” га мувофиқ тузилган.

Талабаларнинг битирув олди амалиётини ўтишларидан асосий мақсад – Республикамиздаги соҳа корхоналарида телекоммуникация тармоқларининг ривожлантириш бўйича олиб борилаётган техник жараёнлар, янги техника ва технологиялар билан танишиш, сохада олиб борилаётган инновацион жараёнлар билан яқиндан танишиш, иш юритишни ўрганиш ва битирув малакавий ишларининг мавзулари бўйича керакли маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш.

         Битирув олди амалиётининг асосий вазифалари – талабаларнинг ўқиш жараёнида олган назарий билимларини соха корхоналарида эксплуатация қилинаётган янги техника ва технологияларни ўрганиш орқали амалиёт билан боғлаган холда  мустаҳкамлаш. Шунингдек талабаларда соҳа корхоналарига бўлган кўникмаларини олдиндан шакллантириш, ташкилотчилик ва тарбиявий ишларни олиб бориш бўйича маълум малакаларга эга бўлиш.

Амалиёт даврида талаба соҳа корхоналаридаги қуйидаги асосий масалаларни ўрганиб чиқиши зарур:

- соха корхоналарида технологик жараёнларни ўрганиш;

- телекоммуникация тармоқларининг структуравий тузилишларини ўрганиш;

- тармоқдаги рақамли узатиш тизимларини ўрганиш ва ишлаш усулларини таҳлил қилиш;

- телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини эксплуатация қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришни ўрганиш;

     

1.3. Амалиётга раҳбарлик қилиш

 

Талабаларнинг битирув олди амалиётига раҳбар сифатида “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари ” кафедрасида катта педагогик  тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилар тайинланадилар.

Амалиётга рҳхбар этиб тайинланган профессор –ўқитувчилар қуйидагиларни амалга оширишлари керак:

- талабаларни битирув олди амалиётига юборишдан олдин, ҳар бир талабага кундалик ва амалиёт бўйича шахсий топшириқлар бериш;

- талабаларнинг соха корхоналарида амалиёт ўташларини ҳар хафта назоратга олиш ва кафедра мудирига ахборот бериб туриш;

- меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича инструктаж ўтказиш;

- амалиёт тугагандан кейин бир хафта муддат ичида талабаларнинг амалиёт кундалиги, йўлланмалари ва ҳисоботларини белгиланган тартибда қабул қилиш;

- топширилган ҳисоботлар таҳлилини, аниқ таклиф ва хулосалар билан факультет деканига топшириш.

 

1.4. Битирув олди амалиёт  ўтиш даврида талабанинг мажбуриятлари

 

         Битирув олди амалиёти бошланишдан бир ҳафта олдин талаба “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедрасидан ишлаб чиқариш  амалиётини ўташ учун кундаликни ва шахсий топшириқни олиши керак.

         Талабанинг соҳа корхоналарида битирув олди амалиётини ўташ вақтидаги қуйидагиларга мажбур:

- амалиёт дастурида белгиланган, бажарилиши керак бўлган барча      топшириқ, ҳамда вазифаларни ўрганиб чиқиш ва ўзлаштириш;

- биринчи ҳафтада амалиётга соҳа корхонасидан тайинланган раҳбар билан биргаликда, корхонанинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган топшириқ ва вазифаларни ўрганиб чиқиш (ўзгартиришлар киритиш);

- корхонада амалдаги ички тартиб қоидаларга риоя қилиш;

- техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига қатъий амал қилиш;

- кундалик дафтарини юритиш, бажарилган барча иш ҳажмини ўз вақтида қайд қилиб бориш;

- ҳар куни ўрганган ва бажарган иш ҳажмини ўз вақтида ёзиб бориш;

- қурилма ва ускуналарни ўрнатиш ва созлаш жараёнларининг кетма кетлигини ўз вақтида ёзиб бориш:

- ўлчаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ёзиб бориш;

-   битирув амалиётининг охирги ҳафтасида ёзма ҳисобот тайёрлаш ва соха корхонаси томонидан белгиланган раҳбар томонидан тасдиқлатиш;

-   соха корхонаси томонидан тузилган комиссия аъзоларига битирув олди амалиёти бўйича тайёрланган ёзма хисоботни топшириш.

 

1.5. Битирув олди амалиёти бўйича ҳисобот

тайёрлашга умумий  талаблар

 

Битирув олди амалиёти бўйича ҳисобот талабанинг соха корхоналарида олиб борган  амалий ва назарий ишларининг натижаларини акс эттирувчи асосий ҳужжат хисобланади ва қуйидаги  бўлимлардан ташкил топган бўлиши керак:

- титул варағи;

- мундарижа;

- кириш қисми;

- бажарилган ишлар бўйича маълумотлар матни;

- битирув олди амалиёти раҳбарлари томонидан талабага берилган тавсиянома.

         Талабалар битирув олди амалиётини ўташ даврида мунтазам равишда барча олиб борилган ишлар тўғрисида кундалик ёзиб борадилар. Битирув олди амалиёти  ўтиладиган корхонада амалиёт тугагандан сўнг кундалик ва амалиёт дастури бажарилиши тўғрисида мунтазам ёзувлар асосида ҳисобот тузилади ва расмийлаштирилади. Кундалик ва ҳисобот амалиёт рахбари томонидан текширилади ва имзоланади, хисобот эса кафедра мудири томонидан тасдиқланади.

         Амалиёт якунида кафедра ёки соҳа корхонасида амалиёт бўйича хисоботлар химояси ўтказилади, синовларни қабул қилиш комиссияси томонидан амалга оширилади, унинг таркибига амалиёт ўташ корхонаси вакили ҳамда университет кафедраси томонидан белгиланган битирув олди амалиёти раҳбарлари киради.

         Талабаларнинг хисоботлари кафедрада икки йил мобайнида сақланади ва қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб ҳисобланади. ОЎМТ вазирлигининг 1998 йил 30-октябрдаги 30-сонли буйруғига биноан амалиёт дастурини бажармаган талабалар иши тўғрисида салбий хулоса олган ёки ҳисобот бўйича қониқарсиз баҳо олган талабалар такроран таътил давомида амалиётга юбориладилар. Бу ҳолда битирув олди амалиётини ўташ учун сарфланадиган ҳаражатларни талабанинг ўзи қоплайди.

         Талабалар томонидан  битирув олди амалиёти ҳисоботи қўл ёзма шаклида ёки компьютерда А4 ( 210 х 297мм) форматда  “Times New Roman” шрифтда (14 кеглей) ёзилиши керак.

         Ҳисобот матнининг тўрт тарафидаги ҳошиялар ўлчами қуйидагича бўлиши керак:

- чап тарафдан 3,0 мм,

- ўнг тарафдан 1,5 мм,

- тепа ва пастдан 2,0мм,

- қўлёзма матни аниқ ва чиройли (тартибли) ёзувда кўк ёки қора рангда ёзилган бўлиши керак.

     Титул варағини ва дафтарнинг кундалик тўлдириладиган намунаси иловада келтирилган.

 

2. Битирув олди амалиёти бўйича талаблар

 

2.1. Амалиёт ўташ муддати

 

         Телекоммуникация йўналиши бўйича 4-курс талабалари ишлаб чиқариш амалиётини тасдиқланган ўқув жадвали асосида 6 – хафтага, 8 соатлик иш куни ва жами 144 соатга мўлжалланган.

         Шунга асосланиб, “Ўзбектелеком” АК филиалларида амалиётни ўташ вақтининг кунлик тақсимоти  келтирилган:

- “Ўзбектелеком” АК филиалларида ташкилий тадбирлар, суҳбат ҳамда корхона бўйича танишув экскурсияси                                               

- Филиалнинг алоқа боғламаси ва алоқа тугунларида, бўлим, цех фаолиятлари бўйича экскурсия, ташкилий тадбирлар, суҳбат ҳамда цехлар ва бўлимлар бўйича танишув                                                                     

- кросс ва таъмирлаш бўлими                                                                      

- шахта ва компрессор сигнал ускунаси (КСУ) билан танишув        

- линия кабел иншоатларининг телефон кабел канализациясини

ўрганиш                                                                                                

- автозал билан танишув                                                                      

 - линиявий аппаратлар цехи (ЛАЦ) ва алоқа узатиш воситалари

билан ишлаш                                                                                      

 - электр таъминоти қурилмалари бўлими      билантанишув                                                                     - ўлчов асбоблари ёрдамида линия кабел участкаларида ўлчов

 ишларини бажариш                                                                           

- амалиёт бўйича техник хисобот тайёрлаш                                      

 

 

 

 

2.2. “Ўзбектелеком” АК нинг филиалларида битирув олди

амалиётини ўташ

 

         Талабалар филиалларда қуйидаги цехларда ёки бўлимларда битирув олди амалиётларини ўтайдилар:

-         линия кабел цехида (ЛКЦ);

-         шаҳарлараро автоматик телефон алоқа (ШАТА) цехида;

-         автоматик телефон станция (АТС) ларнинг линия кабел бўлимларида ва цехларида.

 

2.3. Алоқа линия цехида

 

- Линия кабел цехининг функцияси, структураси;

- Линия кабел иншоатларида қўлланувчи алоқа кабеларининг асосий вазифаси, асосий техник таснифи;

- Тармоқ архитектураси ва унинг тузилиши;

- Тармоқ бошқарув иш марказининг асосий функционал вазифаси;

- Қурилмаларнинг асосий боғлиқлик модули;

- Шаҳар телефон тармоқларининг тузилиш принцплари, техник ва дастурий воситалари;

- Магистрал тармоқларнинг техник тавсилотлари ва таснифи;

- Тақсимлаш тармоқларининг техник тавсилотлари ва таснифи;

- Қурилма ва иншоатларни эксплуатацион ва техник хизматини ташкил қилиш ишлари;

- Линия кабел иншоатлари ва қурилмаларнинг таъмирлаш участкалари;

- Линия кабел иншоатларининг телефон кабел канализация участкалари.

 

2.4 Линия кабел участкалари

 

-         мухандис-техник ходимларининг иш фаолияти;

-         линия кабел участкаларида юритиладиган хужжатлар;

-         магистрал участка тузилиши ва унда қўлланувчи магистрал кабел турлари ва охирги қурилмалар;

-         тақсимловчи участка тузилиши ва унда қўлланувчи магистрал кабел турлари ва охирги қурилмалари;

-         абонент ўтказгич участкасининг тузилиши ва унда қўлланувчи кабел турлари ва охирги қурилмалар;

-         абонент линия участкасида шикастланишларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш;

-         ўлчов асбоблари ёрдамида абонент линия участкасидаги шикастланган жойларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш;

-         шахтада компрессор сигнал ускунасини ўрганиш ва шикастланган кабелларни аниқлаш;

-         кросс хонасида абонетлар хақида хужжатлар билан танишиш;

-         кросс хонасида шикастланган жойларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш;

-         абонент фойдалана оладиган тармоқлардаги янги FTTx ва РОN технологиялари асосидаги тармоқларни ўрганиш.

 

2.5. Рақамли-узатиш тизимлари цехи

 

-         Синхрон рақамли иерархия (SDH) тармоқлари ва қурилмаларининг цех тузилиши ва уларнинг таснифи;

-         рақамли узатиш тизимлари қурилмалари ва уларнинг таснифи;

-         алоқа хизмати учун ишлатиладиган ўлчов асбоблари;

-         шаҳар телефон тармоғининг асосий кросси (кабелларни улаш, кабел параметрларини ўлчаш, кросс  хонасида кабел параметрларини ўлчаш).

         Амалиёт ўтадиган корхона раҳбари ёки техник директор талабаларни амалиёт ўтадиган корхона ҳолати ва ривожланиши, корхона бўлимлари ва цехларнинг иш фаолиятини ташкиллаштириш ишлари билан таништиради. Корхона бўлими ва цехлари билан танишилади ва экскурсия ўтказилади. Талабаларга корхона цехларидаги аппаратураларига ва иншоатларига хизмат кўрсатиш бўйича техника хавфсизлиги қоидалари билан таништирилади.

 

2.6. Шаҳарлараро автоматик телефон алоқа станцияси

 

-         Шаҳарлараро автоматик телефон алоқа цехининг структураси ва асосий техник хизматлари;

-         AXE-10, EWSD, NEAX электрон станцияларнинг стркутура схемаси ва умумий тавсилотлари;

-         қурилмалар таркиби ва вазифаси. Электрон станция бўлинмаларининг техникавий структураси;

-         станция қурилмаларининг ишлашини узлуксиз ва доимий назорат қилиш;

-         каналларни ишлаш қобилиятини “ўз-ўзига” ва частота бўйича текшириш. Ишдан чиққан каналлар бўйича ишлаш, ишдан чиққан каналларни қидириш ва бартараф этиш;

-         коммутацииялаш қурилмаларини бошқаришнинг асосий тамойиллари, хизмат кўрсатиш ходимини станция билан алоқаси. Тест натижалари ва буйруғи.

-         шаҳарлараро тармоқларни иш сифатини текшириш;

-         станция ҳужжатларини тартибга солиш, станциядаги носозликлар ва аризалар учёти.

 

2.7. Электр таъминоти цехи

 

- аккумулятор ва генератор хона жиҳозларининг таркиби, техник тавсифлари;

- электр таъминот цехи жиҳозларининг техник ишлатилиши;

- техника хавфсизлиги бўйича ташкилий ишлар.

 

2.8. “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари” кафедраси

 

         “Оптик толали линиялар ва ўлчов тизимлари ” кафедрасининг лаборатория хонасида амалиёт ўташга бириктирилган талабалар амалиёти давомида қуйидаги вазифаларни бажаришлари кўзда тутилади:

     1. Лаборатория хонасидаги компьютер тармоғини структураси билан танишиш (локал тармоқлар қуришнинг ҳар хил топология ва технологияларини ўрганиш);

      2. Лабораторияда мавжуд бўлган барча электр кабеллари билан боғлиқ бўлган лаборатория ускуналари билан танишиш;

      3. Лабораторияда мавжуд бўлган барча оптик кабеллар билан боғлиқ бўлган лаборатория ускуналари билан танишиш ва барча лабораторияларда ишларни бажариш;

      4. Интернет тармоғидаги  қидирув тизимларини уланишларини  ўрганиш.

       Изоҳ: Амалиёт ўтиладиган корхона хусусиятига қараб айрим банд тўлдирилиши ва ўзгартирилиши мумкин.

 

 

 

ЙЎЛЛАНМА

 

       Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг амалий малакасини ошириш тўғрисидаги қарорига (1998 йил 30 октябрь 305-сонли) мувофиқ ва ЎзААТТДҚ ҳамда ТАТУ ўртасидаги шартнома асосида ва университетнинг 2014 йил 22 мартдаги 258-сонли буйруғига асосан “Телекоммуникация технологиялари” факультетининг 4 – курс талабаси

______________________________________________________________ ни

Битирув олди амалиётини ўташ учун ________________________________

___________________________________________________________юборади

Амалиёт муддати : “2014 йил 07 апрелдан 17 майгача”

 

ТТФ декани ___________________У. Р. ХАМДАМОВ

                                                        (имзо)                                

                         

ТАТУ дан кетди «_____»____ 2014 й. Корхонага келди «____»____ 2014 й.

 

                   М.Ў._______________                          М.Ў.________________

                                     (имзо)                                                            (имзо)

Корхонадан кетди «____»_____2014 й.  ТАТУ га келди «____»____ 2014 й.

       

М.Ў._______________                                                   М.Ў.________________

                (имзо)                                                                             (имзо)

 

ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ИМТИҲОН

 Битирув олди амалиётини ўташга ТАТУ талаба амалиётчиси:

 

(Ф.И.Ш.)

 

(корхона ёки ташкилот номи)

 

техника хавфсизлиги бўйича имтиҳонни_________ баҳога топширди.

 

(корхона вакили Ф. И. Ш.)

 

(иш тури)

бажаришга рухсат берилди.

Комиссия раиси                                                                                         ______________________________________________________________

(М. Ў.)

 

 

ИШГА  ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИК ТЎҒРИСИДА КОРХОНА РАХБАРИ

БУЙРУҒИДАН КЎЧИРМА

 

    2014 й. “____” апрелдаги  ____  сонли буйруқ асосида ТАТУ талаба – амалиётчиси

 

(амалиётчи, монтёр, электромеханик ва ҳ.к.)

лавозимига ишга қабул қилинди.

 

Корхона томонидан ишлаб - чиқариш амалиётига раҳбар этиб

__________________________________________________________________

              (лавозими)

 

_____________________________________________________тайинланди

             (Ф. И. Ш.)

Кадрлар бўлими бошлиғи         ______________________                     

            (М. Ў.)

    

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

         Талабанинг битирув  амалиётини ўташ даврида бажарган ишларига берилган баҳо, амалиёт режасининг тўлиқ бажарилиши, амалий  билимларни олганлиги, амалиётга бўлган муносабати, меҳнат интизомига риоя қилганлиги ва қўшимча таклифлар бўйича

 

СОХА КОРХОНАСИНИНГ  ТАВСИЯНОМАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

     Корхонадан тайинланган амалиёт раҳбари            __________________________________________________________________                

                                                                                          (лавозими)

 

Мустақил топшириқ

(“ОТЛ ва ЎТ” кафедрасидан берилади)

1.

2.

3.

4.

 

Топшириқ берган ўқитувчи                                                          (имзо)   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  АЛОҚА , АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ  ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ  УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Бош мухандис

______________

(корхона номи)

 ______________

(Ф.И.Ш)

______________

(имзо)

 

«___»____________2014 й.

                                                                                                                         

Битирув олди амалиёти буйича

 

Х И С О Б О Т

 

______________________________________________________________

(амалиёт жойи, корхона номи)

 

 

Ишлаб чиқариш амалиётига корхонадан рахбар:

 

______________________________________________________________

 (лавозими, Ф.И.Ш., имзо)

 

 

Ишлаб чиқариш амалиётига университетдан рахбар:

 

__________________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.Ш. имзо)

 

 

 

Амалиётчи талаба, гурух:________________________________________

                                       (ўқув гуруҳи рақами, Ф.И.Ш.)

 

 

__________________________________________________________________

( имзо,  сана)

 

 

Тошкент 2014

Кундалик дафтар тузилмаси

(07 апрелдан – 17 майгача)

Амалиёт ўтган кунлар

Амалиёт даврида бажарилган ишлар ҳиқида қисқача маълумотлар

Соха корхонаси томонидан тайинланган раҳбар имзоси

 7 апрель

 

 

8 апрель

 

 

9 апрель

 

 

10 апрель

 

 

11апрель

 

 

14 апрель

 

 

15 апрель

 

 

16 апрель

 

 

17 апрель

 

 

18 апрель

 

 

21 апрель

 

 

22 апрель

 

 

23 апрель

 

 

24 апрель

 

 

25 апрель

 

 

28 апрель

 

 

29 апрель

 

 

30 апрель

 

 

1 май

 

 

2 май

 

 

5 май

 

 

6 май

 

 

7 май

 

 

8 май

 

 

12 май

 

 

13 май

 

 

14 май

 

 

15 май

 

 

16 май

 

 

17-май

 

 

 

Битирув олди амалиёти раҳбари            _______________________

                                                                                    (Ф. И. Ш.)

 ___________

            (Имзо)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5522200-“Телекоммуникация” таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун  “Битирув олди ”  амалиёти бўйича

 услубий  кўрсатма.

 “ОТЛ ва ЎТ” кафедраси йиғилишида  (2014  йил 25 март)

 кўриб чиқилган ва нашрга тавсия этилган  (28- сонли баённома)

 

 

                                     

 

 

 

 

 

 

 

Тузувчилар:  катта ўқитувчи: Р.З.Камолидинов

                       т.ф.н., доцент Парсиев С.С.

                

 

 

 

 Бош муҳаррир: Парсиев С.С.

      

 

 

 

 Муҳаррир: