[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ ҲАҚИДА»ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 257-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2010 й., 37-сон, 313-модда; 2011 й., 41-сон, 449-модда)

Давлат тилини изчил жорий этиш жараёнини такомиллаштириш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мукаммал ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:

Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, № 26-28, 453-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1995 йил 21 декабрь,

167-I-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Давлат тили ҳақида

(янги таҳрири)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрдаги 168-I-сонли қарорининг 2-бандига мувофиқ мазкур Қонуннинг 9 ва 10-моддалари 2005 йилнинг 1 сентябридан эътиборан кучга киради.

1-модда.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

2-модда.

Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди.

3-модда.

Ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асослари ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан белгилаб берилади.

Тилнинг Қорақалпоғистон Республикасида амал қилишига боғлиқ масалалар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ушбу Қонун тилларнинг турмушда, шахслараро муомалада ҳамда диний ва ибодат билан боғлиқ удумларни адо этишда қўлланишини тартибга солмайди.

Фуқаролар миллатлараро муомала тилини ўз хоҳишларига кўра танлаш ҳуқуқига эгадирлар.

4-модда.

Ўзбекистон Республикасида давлат тилини ўрганиш учун барча фуқароларга шарт-шароит ҳамда унинг ҳудудида яшовчи миллатлар ва элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш таъминланади, бу тилларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилади.

Фуқароларга давлат тилини ўқитиш бепул амалга оширилади.

5-модда.

Ўзбекистон Республикасида давлат тилида фаолият кўрсатадиган, миллий гуруҳлар зич яшайдиган жойларда эса — уларнинг тилларида фаолият кўрсатадиган мактабгача тарбия болалар муассасаларини ташкил этиш таъминланади.

6-модда.

Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларга таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда ҳам умумий, ҳунар-техника, ўрта махсус ва олий маълумот олишни таъминлайди.

7-модда.

Давлат тили расмий амал қиладиган доираларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилади.

Давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди, шу жумладан унга ҳамма эътироф қилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий атамаларни жорий этиш ҳисобига таъминлайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Янги илмий асосланган атамалар жамоатчилик муҳокамасидан кейин ва Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталарининг розилиги билан ўзбек тилига жорий этилади.

(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)

8-модда.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади.

Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Муайян миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари республика давлат тилида ҳамда мазкур миллат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.

[ОКОЗ:

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]

9-модда.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро анжуманларда давлат тили, шунингдек қатнашчиларнинг ўзлари танлаган тиллар анжуманнинг иш тили ҳисобланади.

[ОКОЗ:

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]

10-модда.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.16.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;

3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.01.00 Умумий масалалар;

4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Хўжалик процессуал қонунчилиги / 17.06.01.00 Умумий қоидалар]

[ТСЗ:

1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Фуқаролик ва хўжалик суд иш юритуви;

2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноят-процессуал қонунчилик]

11-модда.

Судлов ишларини юритиш давлат тилида ёки ўша жойдаги кўпчилик аҳоли тилида олиб борилади. Ишда иштирок этаётган, суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган шахсларга таржимон орқали ишга оид материаллар билан танишиш, суд жараёнида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги хўжалик низоларини кўриб чиқиш ва ҳал қилишда давлат тили қўлланилади. Хўжалик низолари тарафларнинг розилиги билан бошқа тилда ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

[ОКОЗ:

1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.01.00 Умумий қоидалар]

[ТСЗ:

1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Адлия органлари. Нотариат. Юридик хизмат]

12-модда.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Фуқароларнинг талабига кўра расмийлаштирилган ҳужжат матни нотариус ёки нотариал ҳаракатни бажараётган шахс томонидан рус тилида ёки имконият бўлган тақдирда — бошқа мақбул тилда берилади.

(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш;

2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.06.00.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (шунингдек, 03.02.08.00га қаранг)]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]

13-модда.

Фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатлар, шахснинг ким эканлигини ва унинг ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар давлат тилида расмийлаштирилади, заруриятга қараб бошқа тилда таржимаси такрорланиши мумкин.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]

14-модда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасаларига, жамоат бирлашмаларига аризалар, таклифлар, шикоятлар билан давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланади.

15-модда.

Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.

[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]

16-модда.

Телевидение ва радио эшиттиришлари давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда олиб борилади.

[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]

17-модда.

Ноширлик фаолияти давлат тилида, эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда эса, бошқа тилларда ҳам амалга оширилади.

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.06.00 Телеграф алоқа]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Алоқа]

18-модда.

Почта-телеграф жўнатмалари давлат тилида ёки фуқароларнинг хоҳишига кўра — бошқа тилда амалга оширилади.

19-модда.

Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари, иш қоғозларининг матнлари давлат тилида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган халқаро ташкилотлар ва муассасалар, қўшма корхоналарнинг, шунингдек миллий маданият жамиятлари ва марказларининг муҳрлари, тамғалари, иш қоғозлари матнларининг таржимаси давлат тилида такрорланади.

20-модда.

Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин.

21-модда.

Корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулот давлат тилидаги ва бошқа тиллардаги ёрлиқлар, йўриқномалар, этикеткалар билан таъминланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

22-модда.

Географик объектларнинг номлари давлат тилида акс эттирилади.

(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-304-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 41-сон, 449-модда)

23-модда.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси матнлари, агар шартноманинг ўзида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат тилида ва аҳдлашувчи томоннинг (томонларнинг) тилида ёзилади.

24-модда.

Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Описание: http://www.lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддаси.