Р. Икромова,  Д. Муҳамедова,  М. Ҳамроев 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ОНА ТИЛИДАН

машқлар тўплами

 

 

 

                

 

 

 

 

ФОНЕТИКА, ГРАФИКА, ОРФОГРАФИЯ ВА ОРФОЭПИЯ

 

                1-машқ.   Нутқ аъзолари қайсилар? Уларнинг вазифаларини тушунтиринг. Нутқ товушлари нима? Улар бошқа товушлардан нимаси билан фарқланади? Нутқ товушлари нималарни шакллантиради? Ўзбек тили нутқ товушларини айтинг. Улар ёзувда нималар воситасида шаклланади?

 

                2-машқ.Қуйидаги бир бўғинли сўзларни диққат билан ўқинг. Улар товуш томондан нима учун тўрт гуруҳга ажратилганлигини айтинг.

 

1. От, иш, ўқ, эл, ўқ, уз.

2. Бор, дор, зор, кор, нор, тор, хор, қор, ғор.

3. Бўл, бел, бол, бул, бил, бал.

4. Ов, оз, ой, он, ор, ос, от, оч, ош, оқ, оғ, оҳ.

 

3-машқ. Сўзларни ўқинг. Ҳар бир гуруҳдаги сўзларнинг товуш тизими жиҳатдан ўзаро ва гуруҳлараро ўхшаш ҳамда фарқли томонларини тушунтиринг.

 

    1. Бил, дил, жил, зил, йил, мил, нил, сил, тил, фил, хил, шил, қил, ҳил-ҳил; бол, гол, дол, лол, мол, пол, сол, тол, фол, хол, чол, шол, қол, ҳол; бой, вой, жой, лой, мой, пой, рой, сой, той, чой, ҳой; дарз, тарз, фарз, арз.

2. Барра, дарра, зарра, карра, марра, ғарра, шарра; барча, дарча, жарча, зарча, парча, шарча; жўра, кўра, сўра, тўра, хўра, шўра, қўра, ғўра.

3. Из, ил, им, ин, ип, ис, ич, иш; уз, уй, ул, ун, ур, уф, уч, ук, уҳ; эг, эз, эк, эл, эп, эр, эс, эт, эш, эҳ; шод, шол, шом, шон, шох, шош, шоҳ.

 

     4-машқ. Гапларни ўқинг, ажратиб кўрсатилган сўзларни товуш томондан таҳлил қилинг ва маъносини изоҳланг.

 

1. Қудуқ қазиб қумзордан,

    Ўрнатиб қўш чиғириқ,

    Дердим: “Ернинг қаъридан

    Сувжон, сувжон, қани чиқ!” (Қ. Ҳ.)

2. Сусамбил соқчилари

   Чегарада бир қари

   Чолни тутиб олдилар. (Ҳ. О.)

3. Кириб келди аён эди итоати, камоли.

   Автандил ва шоҳ Фаридун ўтиришар ёнма-ён,

   Зиёфатда ўша юртлик аслзода юз аъён. (Ш. Руставели)

 

 

 

  5-машқ. Қудрат Ҳикматнинг “Эринчоқ” шеърини ўқинг. Аввал бир хил товуш йиғиндисидан иборат бўлган сўзларни, сўнг бир фонемаси ўзгарган сўзларни, ундан сўнг икки-уч фонемаси билан фарқланадиган сўзларни гуруҳлаб кўчиринг.

 

Кузда ёмғир томчилаб,

Эринчоқни қамчилаб:

- Югур! – дейди, дарсингга,

- Улгур! – дейди, дарсингга.

Сени кўрсам куяман,

Устингдан сел қуяман.

Ивитаман чигитдай,

Чаққонроқ бўл йигитдай!

Имиллашдан фойда йўқ,

Ялқов кўзни қилди лўқ.

Босиб кийди шапкани,

Ғижимлади папкани.

Қандай юрса олдинлар,

Шу алпозда одимлар...

Кузнинг ғаши келади,

Унга қарши келади.

Ёмғир пуркаб бетига,

Ниш санчади этига.

Оёқ-қўли зирқираб,

Чопиб қолар чирқираб.

Бу бир бўлиб ўтган гап,

Эринчоққа куз ҳам чап.

 

 

 6-машқ. Бир хил товуш комплексидан иборат бўлган сўзларни икки устун шаклида ёзиб    (алам - аълам), маъноларидаги фарқни тушунтиринг.

 

   Алам, тасир, даво, наша, санат, сурат, тана, тариф, тақиб, шер, аён, сава, қала, ҳаят; ҳайъат, аъён, саъва, таъриф, таъқиб, аълам, санъат, нашъа, қалъа, даъво, суръат, шеър, таъна, таъсир.

 

   7-машқ. Нуқталар ўрнига унли ёки ундош фонемалардан қўйиб кўринг, ҳосил бўлган сўзларни ёзинг.

 

   1. Б...з, с...з, т...з, к...з; т..н, ж...н, к...н, т...т, б...т, с...т;  ш...м, ш...р, ш...х; х...н, х...л, х...м, х...с, х...т, х...ш; з...л, з...р, к...р.   2. О...а, а...а, э...а, у...а, ў...а, а...и.  3.  О…, у..., э..., и..., ў...

 

   8-машқ. Биргина фонема билан фарқ қиладиган сўзларни топинг ва уларни ёнма-ён ёзинг.

 

     Розиқ, шўра, толмоқ, тонг, тин, пона, ботмоқ, кўз, сўра, Бер, қин, байт, қозиқ, бонг, хона, кўра, бўз, дин, қайт, солмоқ, жўра, донг, сўз, фин, ҳозиқ, олмоқ, чин, пайт, шона, сотмоқ, қин, қўра, қона, тотмоқ, хўра, тўз, тер, қотмоқ, чўз, ғўра, шер, син.

 

Ажратиб кўрсатилган сўзлар таркибидаги унлиларнинг тилнинг горизонтал ҳаракатига турини айтинг.

 

 

 

9-машқ. Ўқинг. Ҳар бир сўз таркибидаги унли ва ундош фонемаларни кўрсатинг.

 

Кўзларим тиндиролмас  На довруғу, на давлат.

Измига индиролмас  На мансабу, на савлат. (З.О.)

 

Ажратиб кўрсатилган сўзлар таркибидаги унлиларнинг тилнинг вертикал ҳаракатига ва лабларнинг иштирокига кўра турини айтинг.

 

10-машқ. Ўқинг. Унли фонемаларни тилнинг горизонтал, вертикал ҳаракатига ва лабларнинг иштирокига кўра гуруҳлаб, қуйидаги чизмага жойланг.

 

Тилим бормас асло кўр қиз демакка,

Сиз ҳам бир эшитинг «Дугоҳ”, “Баётни.

Чамамда, кўз нури кўчган юракка,

Шунинг-чун у куйлар қайноқ ҳаётни.(О. Холдор.)

Тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра

Тилнинг вертикал ҳаракатига

кўра

Лабларнинг

иштирокига кўра

Тил олди

Тил орқа

Юқори

тор унлилар

Ўрта кенг унлилар

Қуйи

кенг унлилар

Лабланган

Лабланмаган

 

 

 

 

 

 

 

 

   11-машқ. Ўқинг. Унлиларга тўлиқ тавсиф беринг.

 

    Н а м у н а:  у – тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра тил орқа, вертикал ҳаракатига кўра тор, лабларнинг иштирокига кўра лабланган унли.

 

1. Айтишларича, у китоблар Бағдод, Дамашқ., Кашмир ва Нишопур каби шаҳарлардан келтирилган экан. (К.Моисеева.) 2. Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилгай. (“Амир Темур ўгитлари”дан)

 

12-машқ. Ўқинг.  Ҳосил  бўлиш ўрнига кўра ундош фонемаларни гуруҳлаб, берилган чизмага жойланг.

 

Кўм-кўк боғ бор Тошкент четида,

Уни Мўъжиза боғ” дейишар...

Бунда қишда – ёзу, кузда – баҳор,

Бунда ажаб ғўза етишар.(Мирм.)

Лаб ундошлари

Лаб-лаб

 

Лаб-тиш

 

 

Тил ундошлари

Тил олди

 

Тил ўрта

 

Тил орқа

 

Чуқур тил орқа

 

Бўғиз ундоши

 

 

13-машқ. Сўзларни ўқинг. Қайси гуруҳдаги сўзлар таркибида фақат тил ундошларигина қатнашганлигини аниқланг.

 

1. Агар(да), агент, ададсиз, адолат, айғоқчи, акашак, аланг-жаланг, анархист, антиқа, асилзода, аттанг, аччиқтош, аждод.

2. Асалари, аслаҳа, арғувон, асранди, аттор, ашаддий, ақидапараст, аҳоли, абжир, адмирал, айсберг, ака-сингил, акциядор.

3. Гавҳар, гажим, галстук, гиёҳ, гирдоб, гугурт, гултувак, гулқайчи, гўсхўр, гулхайри, гулкарам, гулхан, газанда.

4. Гажак, газетхон, гараж, гардиш, генерал, гилос, гулдаста, гултожихўроз, гулқанд, гўнгқарға, гулшан, газак.

 

14-машқ. Берилган гапларни ўқинг. Ундош фонемаларни ҳосил бўлиш усулига кўра гуруҳлаб, қуйидаги чизмага жойланг.

 

1. Умид жасоратли одамларда бўлади. 2. Машаққатсиз келган роҳат тузсиз ошга ўхшайди. 3. Одамнинг энг ширин, лаззатли ва ҳалол таоми ўз меҳнати, қўл кучи билан топган ризқидир. 4. Нафснинг давоси  очкўзликни тарк қилишдир. (“Оз-оз ўрганиб, доно бўлур”)

 

Портловчилар

Оддий портловчилар

 

Қоришиқ портловчилар

 

Сирғалувчилар

 

 

Портловчи-сирғалувчилар

Бурун товушлари

 

Ён товуш

 

Титроқ товуш

 

 

    15-машқ. Матнни ўқинг. Овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра ундош фонемаларни гуруҳлаб, чизмага жойланг.

 

1. Суқрот ҳакимнинг: “Илмдан ортиқ хазина бўлмас; нодондан ёмонроқ душман бўлмас, илму ҳунардан аълороқ ҳурмат бўлмас!” – деган ҳикматини ҳар вақт ёдимда тутурмен. (К.Моисеева.) 2. Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин. (“Амир Темур ўгитлари”)

 

Шовқинлилар

Жаранглилар

 

жарангсизлар

 

Сонорлар

 

 

               

 

 

 

16-машқ. Ўқинг. Ундош фонемаларни аниқлаб, ҳар бирига тўлиқ тавсиф беринг.

 

                Н а м у н а :   д – пайдо бўлиш ўрнига кўра тил ундоши, тил олди; пайдо бўлиш усулига кўра портловчи, оддий портловчи; овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра шовқинли, жарангли.

 

                Мен 1941 йил 5 августда Тошкент биқинидаги Дўмбиробод қишлоғида туғилган эканман (ҳар қалай, гувоҳномада шундай ёзилган). Қишлоқда, тағин пойтахт биқинидаги қишлоқда туғилганим тақдирнинг ҳадяси бўлса ажаб эмас. Негаки  ижодкорда қишлоқнинг қалби, шаҳарнинг ақли бўлиши керак. (Ў. Ҳошимов.)

 

17-машқ. Матнни ўқинг, уни фраза ва тактларга бўлинг.

 

I.  Ўзбекистон - суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон   Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар...   Ўзбекистоннинг давлат чегараси ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир. (“Ўзбекистон республикасининг Конституциясидан.)

II.  Мана, эркин фикрлаш, тўла маънода эркин ижод қилиш даври келди.  Бундай замон ҳақиқий ижодкор зиммасига эрк билан баравар катта масъулият ҳиссини ҳам юклайди. Нуқул ҳуқуқини пеш қилиб, масъулиятини унутган одам қаттиқ адашади.

                Биродарлар! Ёзувчи – халқ виждони, деган гап бежиз айтилган эмас. Айниқса, бугунги кунда кимнинг қандай ижодкор эканлиги халқ дардини, мамлакат ташвишини қанчалик чуқур этаётганига, бу юмушларга елкасини қанчалик тутиб бераётганига боғлиқ. (Ў. Ҳошимов.) 

 

 18-машқ.  Ўқинг. Гапларни сўзларга, сўзларни бўғинларга ажратиб, бўғинларнинг тури ва тузилишини айтинг.

 

                Вақт кеч бўлди. Қуёш ботган бўлса ҳам, унинг заррин этаги ҳали осмонда товланиб турарди. Шимолдан, тоғ томондан ёқимли шабада эсарди, мусича, чумчуқлар тўрт тарафдан учиб келиб, дарахтларнинг шохларига қўнар, қанотларини қоқар… эдилар. Аллақаёқлардан подадан қайтиб келаётган сигир-бузоқлар, эчки-улоқлар, қўй-қўзиларнинг маъраган овозлари қулоққа гоҳ баланд, гоҳ паст чалинарди. Дала йўллари, қишлоқ кўчаларидан … сарғиш чанг эринибгина осмонга кўтарилар эди. (Ф.Ниёзий.)

 

 

 

 

 

19-машқ. Сўзларни бўғин кўчириш қоидасига мувофиқ бўлакларга ажратиб, чизиқча билан ёзинг, ҳар бир бўғин неча фонемадан тузилганини айтинг.

 

    I.   Аранг, ангишвона, вульгар, гунг, дафъа, кенгуру, кинофильм, сўнгги, тангенс, шеърият, ғижжак, унгур, тингловчи, кўнгилчан, мультипликация, ангина, донгдор, муҳофаза, брокер, дастарра, диалог, доира, дуогўй, енгил, жамоа, иморат, ишонч, карате, кенгашмоқ, маъдан, одамийлик, оила, оҳанрабо, пенсне, саммит, сўнгак, таомил, фожиа, шаффоф, эфир, эътиқод, янгроқ, ўжар, қаноат, ҳамоҳанг, ғижжак, ўнгламоқ, ижара..

    II.  1. Қуёш тиккага кўтарилган чоғда, қалин ўрмон ичи янада гўзаллашади, гўёки ҳамма ёққа тангачалар сочилгандай бўлади.(Ҳ.Н.) 2. Гарчи сочига оқ оралаган бўлса ҳам, ўзи бардам, ранги рўйи, тоза эди. (Б.Иқлимов.) 3. Нифоқ солаётган киши бирлик-иттифоқликнинг ашаддий душмани, занг пўлатни қандай кемирса, нифоқчи ҳам бирликка шу хилда заха етказади, кучини бузади, синдиради. (Н.С.) 4. Тўғри, мард янглишса қўлга тушади,  қуш янглишса – тўрга.(Ш.)

 

20-машқ. Ўқинг. Ҳар бир сўз неча бўғиндан тузилганини аниқлаб, бир бўғинли, икки бўғинли ва кўп бўғинли сўзларни аниқлаб айтинг.

 

                Баҳор яқинлашиб қолди. Тўртинчи қаватнинг деразасидан бутун шаҳар фақат томлардан иборат бўлиб  кўринарди; қизил, кўк тунука катакларини, чеккароқ маҳаллаларнинг  сарғиш черепица томларини ёмғир топ-тоза қилиб ювган. Қаердадир, уфқнинг нарёғида, эрта баҳор момақалдироғининг сўнгги бўғиқ гулдуроси эшитилади.

                Сокин тун чўкди. Ҳар деразага шуъла қўнгандек, хоналар ёруғ, илиқ, файзли.  (А.Мухтор.)

 

    Ҳар бир сўз неча фонемадан тузилганини, товушлар қандай ҳарфлар билан ифодаланганини изоҳланг.

 

                21-машқ. Ўқинг, урғу тушган бўғинни аниқланг. Кўчириб, урғули бўғин тагига чизинг, урғу белгисини қўйинг. Русча-интенационал сўзларнинг урғусини тушунтиринг.

                I. Агент, агентлик, агроном, агрономия, адолат, адолатлилик, адолатпарварлик, бактерия, бактериология, белги, белгили, белгиловчи, ваколат, ваколатхона,  воқе, воқеа, воқеанавис, навигация, норма, норматив, омоним, омонлик, оптика, ориентация, персонаж, персонажлар, сирт, сиртқи, станок, станоксоз, станоксозлик, тариф, таъриф, фокус, фикр, фикрдош, чин, чиниқ, шахта, шахматчи, экипаж, электр, эрк, эрка, эркаламоқ, юр, юргиз, ўринбосар, қовунполиз, ғолиб, ғолибона.

                II. У комбинатга электрик бўлиб ишга кирган эди. Қиши билан янги цехни ишга туширамиз деб ҳар куни ҳамма қатори тонгдан шомга қадар ишда бўлди. Баъзан кечалари ҳам… брезент шимини кийиб, шалдир-шулдир занжирли “темир тирноқ”ларини елкасига илиб чиқиб кетарди.  Келган кунларидаги кайфияти зерикишдан экан-да. Ишга кирди дегунча ўзгарди-қўйди. Шарофат хола ҳам худди шундай бўлар, деб ўйлаган эди. Меҳнатда гап кўп. (А.Мухтор.)

 

22-машқ. Ўқинг, сўзлардаги урғули ва урғусиз бўғинларни аниқланг. Ажратиб кўрсатилган сўзлардаги урғунинг кўчиш сабабини тушунтиринг.

 

                1. Билим, билимдон, билимдонлик; дуккак, дуккаклик; ишонч, ишончли; меҳмон, меҳмондўст, меҳмондорчилик; пахта, пахтакор, пахтакорлар, пахтакорларга; ҳосил, серҳосил, ҳосилдор.

                2. Акробат, акробатика, акробатик, арифметика, арифметик, биология, биологик, вегетация, вегетацион, индустрия, индустриал, телефон, телефонист, юмор, юмористик.

 

                23-машқ. Ўқинг. Урғу қайси бўғинга тушганини аниқланг.

 

                Азимут, айсберг, бензин, биржа, бода, ботаник, ботаника, ванилин, вена, викторина, галстук, демагог, демагогия, доллар, дуэт, жетон, жоду, жоди, зебра, зона, казарма, кактус, кафедра, кашалот, лексика, лектор, макет, маклер, ниҳоя, опера, опиум, палуба, парик, самбо, селитра, семинар, танго, телепатия, тормоз, транзит, транзистор, ультиматум, уран, фаза, хроника, филармония, экран, эксперт, электрон, электроника, юнкер, юпитер.

     

                Урғунинг қайси (нечанчи) бўғинга тушишини ҳисобга олган ҳолда сўзларни гуруҳлаб кўчиринг, урғу белгисини қўйинг.

 

                24-машқ. Гапларни ўқиб, ажратиб кўрсатилган сўзларнинг урғусини белгиланг, маъно фарқларини тушунтиринг.

 

                1. Заргаров Қутбиддиновни ўлардай калака қилиб тоза аламини олди.(А.Қ.) 2. Зайнабнинг ҳам тоза, осуда, Доғ кўрмаган маъсум қалбида Севги япроқ ёзиб қолибди. (Ҳ.О.) 3. – Бу узоқми? – Йўқ. Худди америкаликлар зонасидаги бизнинг уйча келади. (Д. Кьюсак.) 4. Кийикчамга катта уйча ясадим.(Ш.С.)

 

                25-машқ. Сўзларни урғусига риоя қилган ҳолда ўқинг ва маъносини айтинг. Урғуни охирги бўғинга кўчирган ҳолда сўзларни қайта ўқиб, шу сўзлар маъносининг ўзгаришига эътибор беринг.

 

                Академик, график, дидактик, динамик, догматик, йиғма, классик, практик, радиотехник, тактик, терма, физик, қоплама, химик, эстетик, энергетик, тўқима, қийма, ҳозир.

26-машқ. Гапларни ўқинг ва логик урғу олган сўзларни аниқланг.

     1. Саида қаттиқ хижолат бўлди.(А. Қ.)2. Қаландаров тоза ялинибди: “Жон ука, начальникка рўпара қилиб, эркак қаддимни букма...” (А. Қ.)             3. Сизнинг ишингиз бўлмасин! Бу ерда мен бошлиқман, сиз эмас.(Л. Ш.)             4. Кўчага чиқса, ҳамманинг кўзи ўшанда.(А. Қ.)   5. Шу куни эрталаб Ботиров Салимовнинг келиб қолиши мумкинлигидан дарак бериб

кетган эди. (Ж. Абд.) 6. Газетага Саид ҳақида ёзиш керак эди. Бу адолатсизлик-ку, у қилди ҳамма ишни.(Ас. М.) 7. Мен ор қиламан унга ўхшашдан. Нима сабабдан адаштиришади бизни, тавба!(Ас. М.) 8. Менинг қизим гул келтириб берибди? – Ҳа, шунақа дейишяпти...  (Ф. Ниёзий)

 

27-машқ. Ўқинг. Ассимиляцияга учраган сўзларни топиб, турини айтинг.

 

                1. Булар ёзиб берган бир энли хатни одамлар сувга эзиб ичганини кўрган. (П.Т.) 2. У... камбағал-қашшоқлар билан биттанга-ярим танга устида ғижиллашиб ўтиришни истамас эди. (П.Т.) 3. Унинг бадани жимиллашиб кетди.(Н.Бирюков.) 4. Ҳа, кўҳлик толиҳимдан ўргулай деб мундоқ қулоччи кераверинг.(Ҳ.Н.) 5. Энди Гўрўғлибекдан эшитмоқ керак гаппи.(Пўлкан.)       6. Ҳандалак – шакар палак, ширинини таллаб олинг.(Н.С.) 7. Айтмоқчи, кечка яқин яна кириб ўтарсиз...(Ж.Абд.) 8. У бойнинг отини Оқчишбой дер эди. (Усмон бахши.) 9. У жуда қариган, қўлда токқайчи. (Мирм.) 10. Укагинанг ордерларини жаранглатиб келди. (С.Аҳм.) 11. Гулсунбиби қизи Гулнорни рўпарасига ўтқизди, маҳсини ештирди. (О.)

 

28-машқ.  Ўқинг, фонетик ўзгаришга учраган сўзларни аниқланг. Диссимиляция ҳодисасига учраган сўзларни ажратиб, қай тарзда ўзгарганини изоҳланг.

 

1. “Бо, зарил кептими! – Лобар лабини бурди. – Ишим бошимдан ошиб ётибди”. (Ҳ.Ғ.) 2. Кўрмай туриб тусмонлаб ўхшатарди кимгадир.(Мирм.) 3. Менга қара, Ҳожиакбарри ўғлисан-а, эртага бир дўппи ўрик бераман, мана шу хатти ўқиб бер. (С.Аҳм.) 4. Бой буванг тўй қилиб, берипти хатти, Улуғим деб хон отангни йўқлапти, Боролмасман бугун, болам, бу тўйга, Ўзи учун отанг сизни жўнатти! (Усмон бахши.) 5. Бошига лўмба деган нарса ўлгур тушдими, замбаракми, найзагами дуч келди...(О.) 6. Саида касал кишидай битта-битта қадам босиб, ҳужрасига томон йўналди. (А. Қ.) 7. “Сайр қилса арзийдиган тун, - деди Кэтрин. – Бевош кеча, нимасини айтасиз”. (Э. Хемингуэй.)

 

 

 

 

 

29-машқ.  Ўқинг, ассимиляция, диссимиляция ва метатезага учраган сўзларни аниқланг. Метатезага учраган сўз иштирок этган гапларни кўчириб, шу сўзнинг тагига чизинг ва изоҳланг.

    1. Бошим айналди. У ёғини эслолмайман.(Ҳ. Ғ.) 2. Сиззи кўришга кўпдан бери муштоқ эди.(С.Ан.) 3. – Унда экчи гўшти ишлатамиз, - деди Баширжон кафтларини ёйиб, қув кўзларини ўйнатаркан...(Н.А.)  4. Элмурод… турли нозу неъматлардан еяётган саллалиларга телмурди.(П.Т.) 5. Тоштемир ака тамбур, Алижон эса дутор, Дадавой ака най чалар эди.(Ҳ.Ғ.) 6. Томлар тут толқонлари билан қопланган. Қуритиб, яғричоқда тортиб ёки ўғирчада туйиб, бир тирикчиликка сарфлашади. (О.Халил.)  

 

30-машқ.  Ўқинг. Позицион ўзгаришга учраган сўзларни топиб, уларнинг турини аниқлаб айтинг.

 

                I. Авлот, балоғат, ажабтовир, даҳшат, амалпарас, даслап, базим, атайлап, блакнот, бийрон, гарчан, бланка, дасгоҳ, газит, забаржат, занггори, ижод, зовир, итузим, каннай, косип, барометир, маврит,  минора, бакал, микроп, дакалат, барикада, гладийолис, диплом, забастовка, инфарк.

II. 1. – Саид! Саид! Тур, укажон! Эшикда шубҳали одамлар! (Мирм.)  2. Эътибор югуриб ойисига пешвоз чиқади. – Опа, келдизми, опа? (М.Бобоев.) 3. Олло бизга шафқат қилдими, мен сенинг яна юзингни кўрдим. Шунинг ўзи ката бахт. (Мирм.) 4. Дилфуза… бор дардини ичига ютиб жилмайиб муомила қилар, ҳар замон-ҳар замонда бутун нафратини нигоҳига жойлаб Аҳмадбекка қараб қўярди. (М.Бобоев.) 5. Келаётган одамнинг ярми шу ерда тушиб, чиқадиганнинг ярми шу ердан чиқади. Бироқ ҳозир – чошгоҳ палла, қатнов мўътадил, йўловчи одатдагидан сийракроқ. (Э.Аъзамов)

                                                                                                                                            

31-машқ.  Ўқинг. Товуш ва ҳарфни ажрата олмаслик туфайли персонаж нутқида йўл қўйилган хатони топинг ва нимада хато қилганини айтинг.

 

                Хизматчи дафтар-қалам келтириб, санъаткорнинг олдига қўйди.

   - “Ж” нинг каттаси қандай ёзилар эди? Домламиз бир куни кўрсатган эди, эсимда қолмапти.

                Санъаткорнинг жаҳли чиқди:

     -  Энди “Ж”га келдингизми? Баржом деганда ёзилади. Кечаги баржом оғзи очиқ қолипти, гази чиққандан кейин бир пулга қиммат. Сиз ҳам дунёга келиб культурний бўлсангиз-чи!..     Бурниннгиз терлади, артинг, таъбир жойиз кўрилса!

                Санъаткор ўрнидан туриб, ётоққа кириб кетди.

     -   Ётасизми? – деди хизматчи нариги уйдан.

     -   Нима эди?

     - “Ж”нинг каттасини кўрсатиб бермадингиз, эртага домла сўрайдиган эдилар. Қанақа ёзилади?

     -  Кичигини ёзиб қаттиқроқ ўқинг! (А.Қ.)

32-машқ.  Ўқинг. Сўзлар таркибидаги ёнма-ён қўлланган бир хил ва ҳар хил унлиларнинг талаффузи ва ёзилиши (имлоси)га эътибор беринг.

 

    Авиатехника, видеоклип, воажаб, зироатчилик, коинот, интуиция, иншоот, лауреат, доим, киноочерк, дуо, муддао, мушоира, табиат, табиий, мурожаат, хоин, шуур,  навоийшунос, микроорганизм, маош, заифлашмоқ, матбуот, мажмуа, раис, фаолият.

 

33-машқ.  Ўқинг, оғзаки нутқда фонетик ўзгаришга учраган русча-интернационал  сўзларни аниқланг. Сўз ичида қайси товуш қандай ўзгарганлигини изоҳлаб, шу сўзларнинг адабий тилдаги вариантини айтинг.

              1. Истансада у ёқдан бу ёққа юриб ўзимдан ўзим сўрадим. (С. Аҳм.)   2. Бошпурти йўқ дарбадар дегандек бир нарсаман.(А. Чаковский.)                     3. Сиёқидан зўр генерол  бўлишини фаҳмлаб турибман.(Ҳ. Ғ.)                           4. – Айрапўртлари яхши экан, - деди у бирпасдан кейин. (Ф.Муҳаммадиев.)     5. Иккиласининг ҳам минган оти яхши экан. Серкдаги отларга ўхшайди-я! (С.Аҳм.) 6. Катта театрларда шундай бўлса бордир, бу ўзимизнинг театр. Қанча хоҳласак, шунча айттирамиз.(С.Аҳм.) 7. Ўрис техниклар валасипит миниб, елкасида қўштиғ билан Наймандан тўнғиз уриб келишади.(С.Аҳм.)       8. Саллотлар ўқи билан гум бўлди. (О.)

 

34-машқСўзларни ва гапларни ўқинг. Чапдан ўнгга ва ўнгдан чапга қараб ўқилса ҳам, товуш тизими ва маъноси ўзгармайдиган сўзларни топиб кўчиринг.

 

I. Аъзо, аза, аммо, доғ, амма, дод, бобо, қолоқ, боб, оббо, кийим, қипиқ, шох, кийик, шош, кичкина, кучук, кўп, кўк, ака, қуйруқ, қудуқ, ука, доно, қуруқ, билиб, қочмоқ, қочоқ, нодон, ота, алла, кез, ака, кек, дум, тивит, қуллуқ.

II. 1.  - Қуруқ бўҳтонга  имзо чекадиган нодон йўқ! (Мирм.) 2. Жўхори нон еб ўтирган кунларимизда отам чўлдан икки қоп ун юбориб қолди.(Э.Аъзамов.)  3. Сафура тантиқона бир қилиқ, билан ўзини Бакир ҳамда Баргида ўтирган диванга ташлади...( Э.Аъзамов.) 4. Автобуснинг ҳайдовчиси Адҳам, ... қирриқ, чапани шофёрлардан эди. (Э.Аъзамов) 5. Табибийнинг юмалоқ, рангпар юзи бир оз сўлғин кўринар, қийиқ кўзларида малоллик, хижолатга ўхшаш ифода зуҳур эди.(С.Сиёев)

 

35-машқЎқинг, ажратиб кўрсатилган сўзлар орфографиянинг қайси принципи (тамойили) асосида ёзилганини тушунтиринг.

 

                Қош қорайиб қолган. Пастқам тепаликлар қуршаган Жарқоқ, яъни ўз номи билан ўзини ифодаловчи қақраган жарлик денгиздаги чароғон кемадай узоқ-узоқлардан кўриниб турибди. Баъзан  учар юлдузлардай чўғ парчалари кўкка кўтарилиб, Ер йўлдоши трассасимон уфқда из қолдириб яна сўнади, баъзан пастдан ўткир чақмоқ чақнаб, кўз қорачиқларини тешиб ўтади. “Электр пайвандчилар ишлашяпти”, - кўнглидан ўтказди Дадашев. Машина Жарқоққа яқинлашган сари, моторларнинг овози танк батальонларининг жангга кириш пайтларини эслатиб, тобора авжга минди.

                Дадашевгазикнинг дарчасидан бошини чиқариб, бўлажак трассани кузатди. Трасса йўлнинг ўнг томонидан ўтади. Кенг дала, атрофи осмон... Осмоннинг ярим гумбазида  якка-якка юлдузлар теваракка игна санчиб турибди. Гумбаз пастлаган сари, юлдузлар сийраклашиб, ер зимистонида йўқолиб кетмоқда.(И.Р.)

 

36-машқ.  Тўғри талаффузига эътибор берган ҳолда сўзларни ўқинг; кириллчада “е” ҳарфининг “э” ва “й+э” товушларини ифодалаш учун қўлланган ўринларини аниқлаб, уларни алоҳида-алоҳида ёзинг.

 

                Жез, гигиена, мавзе, пешин, агрегат, беармон, елвизак, объект, резавор, анкета, беллашмоқ, иероглиф, спидометр, беэга, вергул, епископ, кекирдак, поезд, чечан, девор, дорпеч, кофе, светофор, зебра, инфекция, пьеса, теша, карусель, кечмиш, разъезд, тавозе, фельетон, маклер, мезон, рельеф, толе, траектория, мутелик, невара, паркет, фойе, ҳезламоқ.

 

37-машқТушириб қолдирилган унли ҳарфларни ўз ўрнига қўйиб, сўзларни кўчиринг; айтилиши ва ёзилишини тушунтиринг.  Ёзган сўзларингизни имло луғатидан текширинг.

 

                1. Н..тариус, ...блигация, ...рганизм, ...рол, п...ртрет, пр...спект, пр...токол, р...мантик, т...лқон, т...мат, ф...нтан, ш...фер, б...рона, в...жатий, в...ронка, г...ризонт, д...клад, д...мино, д...цент, кисл...род, кисл...та, к...ллектив, к...лорит, к...манда, к...мбайн, к...мета, к...митет, к...мпот, к...нспект, к...нфет, к...нцерт, лаб...рант, м...заика, м...н...лит, м...нтаж, м...тоцикл, н...ватор, н...рмал.

                 2. Уч...н, бут...н, ул...ш, турғ...н, туз...м, турм...ш, туг...н, турк...м, уйқ..., туйғ..., уд...м, уз...м, уз...нлик, уз...нчоқ, уйқ...чан, унг...р, ун...тувчан, уст...н, уч...қ, учқ...р.

                3. Д...лар, д...мна, д...нор, зав...д, з...на, з...нт, кал...рия, карт...н, к...лба, к...мик, нас...с,  н...рма, ...браз, ...бласть, ...круг, ...рган, ...рден, с...да.

                4. Б...ҳо, б...ҳона, б...ҳор, в...бо, в...гон, г...вда, г...вжум, г...вҳар, д...влат, д...вомат, д...врон, з...л, зўр...вон, м...вж, м...бодо, н...вбат, н...вқирон, н...моён, нақ...рот, н...ҳор, т...мом, х...вотир, х...вф, ҳ...васкор, ҳ...вза, ҳ...во, сарл...вҳа, ҳаш...рот.     5. ...стиқ, …лкан, …тук, …лпиз, …лчимоқ, ...миш, ...пун, ...лмоғиз, ...лғиз, ...муш, ...ридик, ...нтоқ, ...мғир, ...нгил, ...қумли, ...санмоқ, ...ноқ, ...тарли, ...даки, ...ширин,  ...рлақамоқ, ...лдузсимон, ...қинлашмоқ, ...ғлоғи, ...ғоч, ...ғду,  ...вош.    

 

                38-машқЎқинг , айрим сўзлардаги унлиларнинг ёзилишида йўл қўйилган хатоларни топиб, қайси имло қоидаси асосида ёзилиши лозимлигини изоҳланг.

 

1. Чол саломимга алик олиш ўрнига, боши айлангандек кўзларини юмуб, ингради-да, гандираклаб кетди. (С.Назар.) 2. Рухсат бергин мушкил дамда олиб кетай бошимни. (Ш.Руставели.) 3. Тўлун ойдай ёруғ сочар, шу пайт унинг жамоли. (Ш. Руставели.)   4. Аҳмаджон ака, ҳали сизга катта мукофатлар чиқар. (А.Қ.) 5. Тутқин қизнинг қайғусини чекар фақат бу Асмат. (Ш. Руставели.) 6. Камарбаста хизматкорлар ғоят хушмуомила.                    (Ш. Руставели.)  7. Қиздур, жувондур, аёл зотида ҳаё, иффат номус бўлиши шарт.(Ш.)      8. Матлуба яқинлашганида, у нима дейишини билмай қизариб, кулимсираб қараб тураверди.(А. Эшонов.) 9. Иккинчи соатнинг сўнгги минутлари ўтаётганда, Саидийнинг кўзи чарчаб, туртуна бошлади. (А. Қ.)

 

39 -машқ.  Сўзларни аввал чапдан ўнгга, сўнгра ўнгдан чапга қараб ўқинг; уларнинг товуш тизими ва маъносидаги ўзгаришларини сўзланг.

 

      Кўп, қиз, шод, арава, без, кириб, душ, ибо, қўл, тош, мош, нок, топ, мадад, жиғ, нарса, сал, тилак, туф, сур, фан, бири, мато, кит, нос, тирик, сур, илон, лой, кеч, адад, адо, тоза, алло, мол, нам, амал, амин, омма, қора, асло, матоҳ, лаб, бит, туб, дада, код, ғижим.

 

40-машқ.   Тушириб қолдирилган ундошларни ўз ўрнига қўйиб, сўзларни кўчиринг; айтилиши ва ёзилишини тушунтиринг.

 

1. Макта..., обо..., беада..., докла..., шокола..., дарома..., мада..., лимона..., пудра..., зумра..., ҳаса..., ғаза..., юзла…, атайла..., матла..., аса..., наса..., манса..., масшта..., чойша..., ади..., мақса..., зиё..., фарё..., таҳди..., таъки..., уми…, ои..., танқи..., ажи..., майи..., тарки..., ғоли..., коси..., муноси..., коти..., тарти..., кабо..., обо..., барбо..., умрбо..., саво..., аждо..., шаддо..., эпизо..., озо..., авло..., исно..., муро..., эътиқо..., шогир..., қас..., зу..., су..., асбо..., рубо..., жаво…, одо..., гирдо..., азо..., қалло..., тано..., серо..., ҳисо..., қассо..., хито..., мансу..., макту... .

2. А…тор, соста..., уста..., масси..., пасси..., агресси..., нормати..., номинати..., агглютинати…, факультати..., реакти..., эффекти..., объекти..., локомоти..., архи..., а...томат, а...тобаза, субъекти..., консервати..., сада..., тара..., са..., заи..., тасоди..., такли..., маори..., ташри..., таъри..., ти..., воқи..., ҳай..., син..., зарбо..., ло..., ғило..., исро..., атро..., инсо..., тазарру..., таассу..., каш... .

 

41-машқ.  Орфоэпик нормага мос ҳолда берилган сўзларни ўқинг. Ҳар бир сўзнинг орфографик шаклини ёзиб, уларни “Имло луғати”дан текширинг; талаффузи ва ёзилишидаги фарқни изоҳланг.

 

Бангкир, ботингка, кўнгилчанг, мунгкаймоқ, тўнгка, фингка, чунгки, эсангкирамоқ, шўхчанг, бангкрот, бангкет, бангка, кўлангка, масқарабоз, махтов, қизихчилик, бихсимоқ, бохча, бўёхчилик, вахт, вахтинча, вахтичоғлик, зихна, зорихтирмоқ, ихтисод, нихтамоқ, охсамоқ, охшом, охшоқ, пойлохчи, сохчи, тахчил, тўхсон, тўхмоқ, чахчаймоқ, ўхталмоқ, қулохчин, алангга, бангги, барзангги, ватанггадо, ваҳолангки, гунггалак, гўшангга, даванггир, данггал, данггаса, бухангка, варангка, денггиз, доманггир, енггилтак, жанггавор, каламингка, карзингка, жинггалак, кунггабоқар, кунггира, кунггай, тангкетка, кўлангка, кўтарингки, мингашмоқ, нонгкўр, чекангка, сарпойчанг, тангга, тўнгка, чанггал, шинггил, штанга, шўхчанг, энггаш, янгги, ҳаракатчанг, қизилўнггач.

 

42-машқ.  Ўқинг. Аввал сирғалувчи, сўнгра, қоришиқ  ж ундошини ифодаловчи ҳарф иштирок этган сўзларни ажратинг. Уларни икки устун шаклида ёзинг.

 

Жабр, жабра, жадвал, жанр, жангвар, жаргон, жасур, гижда, жамоат, анжир, абажур, ажабланмоқ, аждаргул, ажриқ, гижжа, дюжина, даража, жавоб, жадвал, жандарм, жемпер, жингалак, жирафа, жумла, журналист, журналхон, жўяк, жуфт, занжир, зижигалка, зотилжам, ижозат, ижобий, инженер, исканжа, кенжатой, кинорежиссёр, мавж, мажлис, морж, натижа, пассажир, прожектор, режа, режим, саботажчилик, тажриба, таржима, фалаж, хорижий, шажара, ўлжа, ғижим, ҳажв.

 

43-машқ. Ўқинг. Фонетик тамойил асосида ёзилган сўзларни кўчиринг ва изоҳланг.

 

Ғайрат, қолиб, қўлёзма, қўлланма, қўлланма, ўтоқ, ғалла, ғаввос, қултум, қувонч, ўрама, ягана, яктак, ягона, юқумли, юпанч, экология, эзгу, эскиз, шудринг, шулха, шилел, чайқов, частота, черков, харидорбоп, хоккей, фермер, фируза, уйқу, ушу, тажриба, тазкира, телетайп, символ, симоб, романс, разолат, пойабзал, папирус, орангутан, оғайни, ногорон, нефть, мардонавор, маркетинг, лашкарбоши, лагерь, конфет, кокаин, катапульта, каптар, йўқлов, инъом, зағча, зенит, жарангдор, жарима, жандарм, дилором, дилозор, дардкаш, губерна, гавҳар, вазелин, боқатдан, бодроқ, анвойи, акварель. 

 

44-машқ.  Сўзларни ўқинг. Уларнинг ёзилиши ва талаффузига эътибор беринг. Орфографиянинг шаклий-анъанавий тамойил асосида ёзилган сўзларни кўчириб, тегишлича изоҳланг.

 

                Директор, мавҳум, дирижёр, маккор, докторант, минбар, долзарб, изҳор, кристалл, мирзатерак, муолажа, моллюска, мазкур, мукофот, матбаа, олижаноб, мотор, нақдина, океан, орбита, оғзаки, пальто, паспорт, пирамида, расмиятчилик, репортаж, равоч, русумли, сафсата, секунд, сепаратор, сироп, солқи, табор, тадқиқот, тарози, тембр, токқайчи, тумонот, хоин, хоккей, хўтик, чилангар, чирмовуқ, шармсор, шаҳодат, шифер, элеватор, эҳтиёж, яшовчан, қаламтарош, қопағон.

 

45-машқ.  Берилган сўзларни талаффуз ва ёзув қоидасига риоя қилган ҳолда ўқинг. Нуқталар ўрнига шу сўзларнинг ёзувдаги шаклини намунадагидек ёзиб кўрсатинг.

 

Н а м у н  а :  1) акционер – аксионер;

                                       2) делегация – делегатсия.

Аффиксация - …, вулканизация - ..., инстанция - ..., сценарий - ..., культивация - ..., канцлер - ..., пенициллин - ..., плацкарта -..., реакция - ..., социология - ..., цистерна - ..., оккупация - ..., стерилизация - ..., резиденция - ..., публицистика - ..., аннотация - ..., квитанция - ..., конференц-зал - ..., инвеститиция - …, инфекция - …, пунктуация - ..., плацдарм - ..., санкция - ..., мотоцикл - ..., циклон - ..., конструкция - ...  .

 

46-машқ.  Кирилча ўзбек графикасида қоришиқ ундош товушни ифодаловчи “ц” ҳарфи билан ёзиладиган ўзлашма сўзларнинг ҳозирги ўзбек тилида 2 хил (“с” ва “ц” тарзида) талаффуз қилиниши ва ёзилишини эътиборга олиб, қуйидаги сўзларни тўғри ўқинг ҳамда кўчириб ёзинг.

 

                Аттраксион, литсензия, селлофан, консерн, координатсия, милитсионер, семент, интуитсия, корпоратсия, сензура, санатсия, сотсиал-демократ, дотсент, коллексия, ирригатсия, авианосес, литсей, плантатсия, реаксион, статсионар, сексия, репетитсия, ситрус, фарматсевтика, канализатсия, конслагерь, инкубатсия, телеинссенировка.

 

                Тегишли ҳарф (с) ва ҳарфий бирикма (тс) ни аниқлаб, “с”нинг тагига бир тўғри, “тс”нинг тагига тўлқинли чизиқ чизинг.

 

47-машқ.  Ўқинг. Сўзлар таркибида айнан бир хил ундошнинг ёнма-ён(такрорланган, жуфт) ҳолда қўлланганлигига эътибор қилинг.  Шу сўзларни талаффуз хусусиятига кўра  2 турга ажратиб ёзинг ва тегишлича изоҳланг.

 

Н а м у н а: 1) касса – 2 та бир хил ундош аниқ талаффуз қилинади (талаффузи ва ёзилиши бир хил);             2) кассета - 2 та бир хил ундош 1 та товуш сифатида талаффуз қилинади.

 

1. Алла, балли, баллон, аллома, иллюзия, интеллектуал, кристалл, маҳалла, металлшунослик, миллат, миллионер, муаллақ, масаллиқ, горилла, валламат, баллада, иллюминатор, салла, коллоквиум, миллиард, муаллиф, мутавалли, новелла, таваллуд, триллион, троллейбус.

2. Вассал,  ассамблея, диссертация, жусса, васса, иссиқхона, касса, кассация, кассир, рассом, режиссёр, кисса, класс, киссавур, комиссар, комиссия, компрессор, конгресс, масса, кросс, миссия, муассаса, мужассам, мутахассис, хосса, ғусса, ҳисса.

3. Арра, аппарат, ванна, ватт, гижжа, баққол, аффикс, доллар, ашаддий, зукко, иммунитет, кашшоф, килограмм, курра, коммерсант, лаббай, машаққат, металл, мусаффо, муттаҳам, муғанний, новвос, террор, туннел.

 

Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг маъносини изоҳланг.

 

48-машқ.  Таркибида бир товушни ифодаловчи нг ҳарфий бирикмаси мавжуд сўзларни аниқланг ва уларни бўғин кўчириш қоидасига мувофиқ қисмларга ажратиб ёзинг. Урғусини белгиланг.

 

Англамоқ, беланги, дангал, дангаса, дўнг, дўнгалак, енгиллик, ёғингарчилик, ингичка, инглиз, кенглик, оҳангдош, ранго-ранг, ранг-баранг, сўнгак, сўнгра, танглай, тенгдош, тингловчи, фаранг, харсанг, чангимоқ, чангал, энгак, энгашмоқ, янгилик, янграмоқ, ўнгир, ўнгламоқ.

 

49-машқ.   Ўқинг.  Айрим    сўзлардаги    ундошларнинг    ёзилишида    йўл қўйилган хатоларни топиб, сабабини изоҳланг.

 

1. У бошини шундай тез ва кутилмаган вақтда бурдики, Саидий кўзини ололмай қолди ва худди гуноҳ иш қилиб тургани устида тутилгандай эсангкиради, қизарди. (А. Қ.) 2. Орол тўрт-тўрт ярим танопча келар эди.  (А. Қ.) 3. Абадий севикли бўлиб қолади    Тўнғич    парзандимиз,    «кичкинтойимиз».  (У.) 4. Ҳазил бошлаб дер Фаридун: «Кенгашинг-ку, жуда боб. Лекин  сенга тулпор тортиқ қилганимдан дил кабоб». (Ш. Руставели.)    5. Ҳурматой ипагидай асил, нафис батисга Санъаткор қиз қўли-ла ҳаёт ўзи босар гул. (З.)

 

       50-машқ. Ўқинг. Орфографик жиҳатдан хато ёзилган сўзларни аниқлаб, улар қайси қоидага мувофиқ ёзилишини тушунтиринг.

 

1. Машъала вишиллаб-вишиллаб муштдекгина чўғга айланди-ю, охири уни ҳам чўл шамоллари... учириб кетди. (С. Аҳм.) 2. Одил Саркорга мурожаат қил, у додинга етади, деб маслаҳат берган эди. (Ф. Ниёзий.) 3. Райис отни ҳайдаб, табельчига яқинлашди. (С. Назар.) 4. Юсуфжон рангги оқариб, ...деворга суяниб ўтирди. (С. Калмиков.) 5. Барон ... устги лабини кўтариб бурнини жийирди. (А. Қ.) 6. Наҳотки икки йил ишлаб, меҳнати синган жойни ташлаб кетади? (С. Аҳм.) 7. Уста Ғиёс турди эрта билан, сесканмади тонги совуқда. (Мирм.) 9. Шоҳга одат эмас эди қуруқгина дўқ қилмоқ. (Ш. Руставели.) 10. Йўқламанинг бир чеккасига қўл қўйиб берсалар, вассалом. Бир минутли иш. (Э. Носир.) 11. Кампирлар аравачаларда невараларини олиб келиб, ўзлари кўз ойнак устидан газетани ялагудек қилиб ўқишади. (С. Аҳм.)

51- машқ. Гапларни ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларда нима мақсадда иккита бир хил ундош ва унли кетма-кет қўлланганини изоҳланг.

 

I. 1. Тақдири бошшини есин!  (М. Исм.)   2. Камолхонов илтимосига «хўп» деган жавобни кутиб, савол аломатидай гажжак бўлиб турганида, телефон жиринглаб қолди.    (А. Қ.)  3. «Ажойиб олма! — деди Феруза. — Мазза!» (Ҳ. Ғ.) 4. Ҳов, ой-йи! бу ердаги нарсалар жа катта-я! (Д. Кьюсак.) 5. Бола уни туззукроқ ўйлаб кўришга қўймади. (С. Аҳм.) 6. Яшша, Қорақош! Танкчининг кўзини ўйдинг! — деди ... капитан. (И. Р.) 7. — Шу кўриб турганларинг ҳаммаси оқибат, ука, — дедим. — Оқибатинг нимасси! (А. Қод.)

II. 1. - «Жи-им!» — Капитан Фарагут буюрди. (Ж. Верн.) 2. Соч — мундоқ. Шим  -  му-у-ундоқ... (Ас. М.) 3. Шундай паллада пенсияни шими-и-б, уйда ағнаб ётсак бўлмас.          (А. Муқимов.) 4. Биздақа одам бир оғзи очилдими, ке-етди. (Ў. Усмонов), 5. Шу хотин ҳайро-о-он қоларди. (Мирм.) 6. Куло-о-ол, уйғоқмисе-ез? (Мирм.) 7. «Каналга-а!» — деган овозлар кўкка кўтариларди. (Н. Бирюков.) 8. Қорақош ... қичқирди: «Лента! Лента-а!»       (И. Р.) 9. Бу ҳисобмас, бошқа келасизлар энди хотиржамликда. Ётадиган бўли-иб... (А. Муқимов.) 10. «Ким?» — деб сўради ўрнидан тураётиб. «О-оч!» — деб бақирди Йўлдош. (С. Ан.)

 

52- машқ. Нуқталар ўрнига тушириб қолдирилган ҳ ёки х ҳарфларидан мосини қўйиб кўчиринг.

 

I. ...авас, ...абар, ...ажвий, ...айвон, ...аёл, ...арита, ...аётба...ш, ...айрият, ...ажм,            ...ирмон,  ...айкал, ...аражат, ...айкалтарошлик, ...ислат, ...исобот,  ...итоб, ...иммат, ...аққоният, ...улқ, ...усусий, ...икоянавис, ...уштабиат,  ...исса, ...ушбўй.

         II.          Маза..., мад..., гиё..., тари..., сайё..., си..., оромго..., сул..., за..., дастго..., чар..., ниго..., шў..., жарро..., я..., подшо..., сур..., исло..., сершо..., гуру..., ми..., сат... .

                  III. Ар...ив, а...борот, а...вол, асла...а, ба...ил, ба...с, ба...тиёр, беба...о, бе...ато, бе...аё, бу...та, бў...тон, ва...има, гул...ан, гуру...бозлик, да...лдор, да...шат, до...ий, ду...оба, жаро...ат, жў...ори, за...арламоқ, ма...сус, ма...орат.

                           IV. Имо қилди   золим  ...он,   Сарой   бўш   қолди шу он. (Ҳ. О.) 2. Чолни қўймай ...олига, Олиб чиқиб ...олига, Икки сандиқ олтинни Нақд бериб олди уни. (Ҳ. О.) 3. Кокиллари унинг тол-тол, Лабларида битган қора ...ол.  (Ҳ. О.) 4. Ва кўрдиким, ажойиб бир ...ол: Зайнаб турар қайғули ва лол. (Ҳ. О.) 5. Содда эдим ҳам ...аёли, Энди дилда ёр ...аёли.      (С. Назар.)

 

 

 

 

 

 

 

53- машқ.  Нуқталар ўрнига  айириш ёки юмшатиш  белгисидан    мосини қўйиб, сўзларни ва гапларни кўчиринг. Айириш белгиси қандай ҳолатларда қўлланиши ҳақидаги қоидани эслаб, бундай сўзларнинг талаффузига алоҳида эътибор беринг.

 

I. Ал...бом, ад...ютант, ал...манах, вал...с, ин...ом, апел...син, кинос...ёмка, бил...ярд, бул...дозер, мас...ул, вул...гар, интерв...ю, с....ёмка, дел...фин, об...ект, кинофил...м,  кул...тиватор, под...езд, павил...он, сур...ат, пал...то, раз...езд, п...еса, суб...ект, пул..с, сун...ий, прем...ера, та...минловчи, почтал...он,  суб...ек-тив,  суд...я, та...сис,  скул...птор,  та...сир.

II. 1. Мамлакатимиз ғоят улкан ақл-заковат, ма...навий ва моддий имкониятларга эга. (И.Каримов) 2. Ижод қийин, мас...ул, завқли, шунинг учун ҳам ижод деб аталади. (Ас.М.) 3. Деразада чироқ шуъласи ялт этди... (Стендаль) 4. ... Бу куй ва ашулаларни Ҳалима опадек чинакам санъаткорлар...  ижро этмоғи шарт. (О.Ё.) 5.  Сизнинг истеъдодингизни биламан, сизга ҳурматим ҳамиша баланд. (О.) 6. Ҳаётимдаги энг қисқа, лекин энг масъуд онлар эсимга тушиб кетди. (О.Ё.) 7. Ким яна кўпроқ неъматга, яна баландроқ шуҳратга, яна олисроқ манзилларга интилмабди! (Ҳ.Ғ.) 8. Отақўзи дафъатан вулқондай қайнаб келган ғазабини зўр-базўр тўхтатиб қолди. (О.Ё.)

 

54-машқ. Гапларни ўқинг, қўшимча қўшилиши билан ўзакда ўзгариш ҳосил бўлган сўзларни аниқланг ва уларнинг қайси имло қоидаси асосида ёзилганини тушунтиринг.

 

1. Синовларда мен чиниқдим, қасамимга содиқман. (Ш. Руставели.)           2. Иккови вальсга рақс тушиб, шамолдай гир айланиб турганларида, оёғи кимгадир тегиб кетди. (С. Назар.) 3. Танаффусга чалинган қўнғироқнинг кети узилмасданоқ, аудитория зшиги ланг    очилди-ю, ўқитувчи билан изма-из болалар йўлакка оқиб чиқишди. (С.Ан.) 4. Ётоғига қайтиб кирганда, Ҳамиданинг жарангдор, шўх товуши қулоғи тагида ҳамон янграб тургандай туюлди. (С. Ан.) 5. Иссиқ овқат, чой-пойларимиз шуларнинг бўйнида.           (Ж. Абд.) 6. Мунаввар октябрнинг бошларида Ҳамидаларникига яна бир келганида, Йўлдош синглиси билан уни ... боғ сайлига олиб кетди. (С. Ан.)     7. Мунаввар энг яқин дўстини тўсатдан учратгандай ўрнидан туриб кетди.     (С. Ан.) 8. Уни бундай қийноқдан фақат қўнғироққина қутқаради. (С. Ан.)

 

55-машқ. Ўқинг. Ушбу матнда қандай график воситалар қатнашганини тушунтиринг.

 

1. Ахир, турмуш кўлмак сув эмас, оқиб турган бир дарё-ку! (О.Ё.) 2. Арасту ҳаким айтади: “Тўғри сўзлаб, тўғри ишлаб вафот этиш ёлғончи бўлиб узоқ яшашдан кўра хайрлидир”. 3. Ия, куёвбола, қаёқларда юрибсиз? (Э.Аъзамов) 4. Тўй, ёр-ёр, қўшиқ, куй авжида. Тўрда йигит билан қиз. Бугунги тўй уларники. (М.Бобоев) 5. Архитектура – одамнинг диди, завқи, маданиятига боғлиқ бир санъат. (О.Ё.) 6. Ҳар бир одамда 50 миллиарддан зиёд асаб толалари мавжуд. (Ҳ.Шайхов)

 

56-машқ.    Қисмлари  вертикал  чизиқлар  билан  ажратиб   берилган  сўзларни имло қоидасига мувофиқ (қўшиб, ажратиб ёки чизиқча билан) ёзинг.

 

I.   Шу аснода пайваста/қош, шалпанг/ қулоқ, бармоқларида бинафша/ранг сиёҳ доғлари бор, ориққина йигитча — идора секретари  пайдо бўлди ва машинада ҳозир бир киши келиб,  Раисани кутиб турганини билдирди. (О.) 2. Идорада правлениенинг ўзга аъзолари ҳали    тўпланмаган    эди. Раис қўлларини орқага қўйиб, катта қўрада унга/бунга кўз ташлаб, от/боқар ё аравакашлар билан у/бу  тўғрисида сўзлашиб,  кимларни койиб, кимни мақтаб аста юра/бошлади.

Ўктам бўш хоналардан бирида осма/лампа остида газета ўқир экан, лабида папирос, чаккасида атир/гул Насимжон кириб келди ва колхознинг бутун ташвиши гўё ёлғиз унинг зиммасида бўлиб, бениҳоят чарчагандек ўзини стулга таппа ташлади. Ўктам маънодор илжайиб қўйди-да, ўқийверди. (О.)

II.  Тош/бақа, оч/сариқ, иссиқ/совуқ, ой/болта, азоб/уқубат, дам/бадам, айиқ/товон, арз/дод, амалий/назарий, бешик/терватар, бир/зумда, бой/ўғли, бўлар/бўлмас, бир/томонлама, умум/таълим, афсус/надомат, дев/қомат, дов/дарахт, гул/даста, касб/кор, ним/пушти, ним/ранг, оёқ/ости, орзу/умид.

 

 57-машқ.  Ўқинг. Берилган сўзлар ва гапларда бош ҳарфларнинг қўлланиш ўринларига эътибор беринг, уларнинг бош ҳарф билан ёзилиш сабабларини тушунтиринг. Яна қайси ўринларда сўзлар бош ҳарф билан ёзилади?

 

                I. Австрия, Амударё, Арслонбоб, Бекобод, Балиқчи, Бразилия, Бойсун, Бурчмулла, Бухоро, Бўстонлиқ, Вашингтон, Европа, Жиззах, Ироқ, Каттақўрғон, Осиё, Токио, Уйчи, Чирчиқ,  Бўзсув.

II. 1. Ислом Каримов миллий истиқлол мафкурасининг аҳамияти ҳақида тўхталиб: “Янги мафкуранинг асл мазмуни  -  янгича, эркин фикрлайдиган, мутелик ва журъатсизлик туйғусидан мутлақо холи мустақил инсонни  тарбиялашдир”,  деган фикрни билдирди.

                Дарҳақиқат, ҳар бир халқнинг, ҳар бир давлатнинг келажаги ўз юрти, халқи ва Ватанини севувчи, эъзозловчи, уларга садоқат билан хизмат қилувчи оқил, фидойи, ватанпарвар ёшларга боғлиқ бўлади.

                Қалбида ватан туйғуси кучли бўлмаган кишиларда қатъият, собитлик, мустаҳкам эътиқод  ва ирода бўлмайди. (“Қонун ҳимоясида” журн.)

2. Мустақиллигимизга, тинчлик ва хавфсизлигимизга тажовуз қилаётган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган қонунлар ижроси назоратига устувор аҳамият берилди. Масалан, 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида, 2000 йилнинг ёзида Сурхондарё вилоятининг Узун тумани, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида террористик ҳаракатларни ташкиллаштирган Тоҳир Йўлдошев, Жума Ҳожиев  ва бошқаларга нисбатан (жами 12 нафар шахс) Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг тегишли моддалари билан айблаш юзасидан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилди. (“Қонун ҳимоясида” жур.)

 

58-машқ.  Ўқинг. Керакли ўринларда кичик ҳарфлар ўрнига бош ҳарфларни қўйган ҳолда гапларни кўчириб ёзинг; нима учун шундай ёзилишини изоҳланг.

 

1.  Ўрта Осиё кобраси энг катта заҳарли илонлардан биридир. Унинг узунлиги икки метргача боради. (“Ғунча”дан) 2. Биз ватанимизнинг келажаги порлоқ эканига ишонамиз. (И.Каримов) 3. Мени кутаётир ажиб келажак, у менинг иқболим, менинг бахтимдир. (А.Орипов) 4. Азиз ватандошлар! Бизнинг аждодларимиз ҳамиша узоқларни кўзлаб яшаган. (И.Каримов)           5. Ошнам: “дунёда энг азиз, энг қимматли нарса нима”, - деб сўраб қолди. Мўйсафид ҳамроҳимиз жавоб берди: “инсон ва унинг вақти”. (Ё. Ш.) 6. Мен Муҳаммад кабир нодиршоҳ билан гаплашиб олишим керак! (Ҳ. Шайхов)

 

59-машқ.  Қуйидаги ўзлашма сўзларни ўқинг. Улар таркибида қўлланган “о” ҳарфи қайси ўринларда “а” тарзида, қайси ўринларда “ў” тарзида талаффуз қилинишини айтинг, сабабини изоҳланг.

 

                Алой, аудитория, аэропорт, балкон, барометр, баскетбол, бегемот, бензоколонка, бинокл, блокада, бойкот, бокал, бокс, болт, бронхит, бронза, вагон, вертолёт, гармон, гастроном, глобус, горизонт, завод, звонок, интонация, ипподром, колбаса, колонка, комедия, компас, компот, компресс, конверт, конкурс, консерватория, контрамарка, коридор, корпус, косметика, космодром, котлет, кофе, кофта, лаборант, логика.

 

60-машқ.  Орфоэпик норма асосида ёзилган сўзларни ўқинг. Уларнинг орфографик нормага мос шаклини ёзиб, қайси товуш-ҳарфлар ўзгарганини тушунтиринг.

 

Н а м  у н а :    айламма – айланма...

 

                Айламма, ағоқчи, мармалат,  бохча, маскирўфка, бадбах, баджаҳил, негатиф, нетрал, бегана, бесавир, аригинал, арнамент, говда, гурич, пасажир, петсавет, дасгоҳ, дойимий, донишман, рафинат, ренген, ёмбош, ётоххона, тварок, тўнна, трикоташ, турис, жавир, жаҳонггир, журат, учаска, фортичка, инггичка, ишқивоз, чимпийон, шифанер, штампофка, каллақант, каннайчи, лўттивоз, майишат, эканамис, нақорат, паймол, пўслоғ, расим, тамбиҳ, таннов, телва-тескари, узир, уски, шовкат, шойир, иҳтиром, ғоввос, ҳусин, қулип.

 

61-машқ. Абдулла Қаҳҳорнинг «Санъаткор» ҳикоясидан олинган парчани ўқинг, персонаж нутқида йўл қўйилган лексик, грамматик, орфографик хатоларни аниқланг.

...Санъаткор ўзича бўғилиб: ... Ўзи билмайди-ю, менга ўргатганига куяман! Артист культурний одам, гапни адабий қилиб айтади — «бўлса, бўлмаса» дейди. Пожарний «гугуртни ерга ташламанг» деди, режиссёримиз эса «гугуртнинг ерга ташламанг» деди. Қандай чиройлик! Пожарними, пожарнингми? Шошма, нима учун пожарни? Пожарни, албатта! (А.Қ.)

 

62-машқ. Берилган текстни ўқинг. Персонажлар нутқида учраган дефектларни аниқланг ва бундай нуқсонлар қандай шароитда, қайтарзда рўй берганини изоҳланг.

 

Хорда Мухановнинг қўлини қисди, майин кулимсираб, чучук тилда гапира бошлади: «Шиздек тажгибали штгатек билан танисганимдан хугшандман, генегал, Андижонда шиз ҳақда кўп эситганмиз...». — Кичикиб қоламанми, деб қўққан эдим, — деди нафаси тиқилиб Ирина. — Жаноби Монштлов, Ишак шизнинг больсевикли ҳийлашига исониб қолисингиздан қўқан эди.. Муханов Ишак сўзини эшитиши билан хахолаб кулиб юборди.. Монстров билан Ирина унга ҳайрон бўлиб қараб қўйишди., «Қайси эшак ҳақида гап кетганини билолмай доғдаман?» Хорда қип-қизариб кетди. Монстров мийиғида кулди: «Ирочка “с” ҳарфини яхши талаффуз этолмайди. Гап Андижон эсерларининг раҳбари Исаак Абрамович Ганишевский ҳақида боряпти». — “Заҳални мен топиб келяман, — деди Ирина чучук тили билан — аптекалалда танисим бол”. — Баракалла, Ирочка. Шу бугуноқ аптекалардан ҳамма стрихнинни, маргумушни, цианистий калийни кўтара олиш керак.    (С. Калмиков.)

 

63-машқ. Гапларни ўқинг,    болалар нутқида    учраган    камчиликларни аниқланг. Бу камчиликлар қайси   фонемаларни   нотўғри   талаффуз   қилиш натижасида рўй берганини тушунтиринг.

 

1. Улар ўзларининг кечагина «нинни» бўлганликларини унутиб: «Апа, нинни, манда нинни! Сандамас — манда!» — дейиша ... чуғур-чуғур қилишарди. Умри: «Сизлардаям «нинни» тилиб белийми?» — деса, улар: «йўқ, бизда топтов, бизда топтов!» — деб чувурлашди. (Ҳ. Н.) 2. Ўшанда энди тили чиқа бошлаган боладан отини сўрасалар, «Умми» деган. Шу-шу Умри бўлиб кетган. (Ҳ. Н.) 3. “Дада, - қувониб, мақтаниб деди Юлдуз, — мана кўйлагимни қаранг, енгги. Аттасдан. Аям тикиб берди”. (О.)                        4. «Хўжайинжон»нинг нури дийдалари Қиёмхоновга жуда ўрганиб қолишганди. Уни кўрди дегунча «амақим телдила», — деб бўйнига осилишарди.   (Э. Носиров.) 5. — Вой-воей..   Манавини қаранглар-а. Худди қўғирчоққа ўхшайди-я. — Қуйчоқмас, — деди ўйинчи қиз аразлаб. — Қуйчоғим уйда. (Ш. Тошматов.) 6. — Дийиктий ая! Эй, дийиктий ая! Саодатхон ўгирилди. 4-5 ёшлар чамасидаги бир қиз... югуриб келарди. (С. З.) 7. — Буни ким берди, қизим? — Битта тиши. Ҳуятда, — қизча қўли билан орқа томонни кўрсатди.   (С. З.) 8. — Мулла амати, дўхтий чақийиб бейинг. — Тили чучук қора бола пиллапоя устида турарди. (Мирм.) 9. Сочи жингалак қўй кўз Ольга: «Дадам мени яхши кўяди, дадам қуғуйчоқ апелади, тойчаям апелади, этада...» — деб жавраб отасининг оёғи остида ўралашар эди. (М. Г.) — Татта бўладими? — Бўлади. Жуда катта бўлади. — Тағин этамиз, дада. Ўзим ушаб туяман. — Хўп, ўғлим, тағин экамиз. Ўзинг ушлаб турасан.. — Дада, бу ҳам манити, о? — Саники Аҳмаджон, ҳаммаси саники! (Й. Шамшаров.)

               

64-машқ.  Жуфт-жуфт қилиб берилган сўзларнинг товуш таркибига эътибор берган ҳолда уларнинг маъноларини изоҳланг.

 

                Ёғду – ёғди, курд – курк, насаб – насиб, ниҳон – ниҳол, жоди – жоду, сўқа – сўта, мажоз – мижоз, олча – олчи, жуда – жудо, малай – малак, рух – руҳ, орден – ордер,     йирик – йириқ, совун – совут, жужун – жужуқ, оқим – оқин, муртад – муртак, соп – соф, тобла –табло, нуфуз – нуфус, оғу – оҳу, янга – янги, бурж – бурч, сохта – сўхта.

 

ЛЕКСИКОЛОГИЯ.  ФРАЗЕОЛОГИЯ

 

Сўз ва унинг маъноси

 

65-машқ.  Сўзларни ўқинг. Ҳар бир сўзнинг лексик маъносини, номинатив(номлаш) хусусиятини изоҳланг.

 

                Ажриқ, айвон, амаки, ари, асов, ўнта, барваста, мен, бастакор, аввал, бахил, баҳс, бедана, безатмоқ, билдирги, аллаким, бурро, бўрон, вергул, герб, гўзал, дардчил, диёр, мана шу, димламоқ, доим, доно, дум, дубулға, етмак, етмиш, ечинтирмоқ, ёйиқ, ёнғоқ, ёппасига, жадвал, жиян, жиддий, жилға, жусса, зиёфат, зироат, зиқна, зубр, иккинчи, илжаймоқ, инжиқ, инъом, иркит, истиқлол, итоаткорона, йўғон, калит, калтафаҳм, кашта, кейин, кимёгар, кўп, ҳеч ким.

  

66-машқ. Ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг лексик ва грамматик маъноларини изоҳланг.

 

                1. Фарзанд умр боғида Ҳаётдек азиз, ширин. (Т.Сайдалиев)                  2. Туҳматнинг оёғи қисқа, узоққа бормайди. Ҳақиқат тўқ данак, кўмса ҳам кўкариб чиқади. (Шуҳрат) 3. Меҳнат билан топилган нон беминнат бўлади.  4. Қаҳрамон ота, жасур ўғил, жафокаш она, ҳижронзада қаллиқ, ҳурматли ёдгорлик олдида узоқ бош эгиб турдим. (С.Аҳм.)  5. Ярамас, фосиқ одамлар билан суҳбатдош бўлиш илонни  асрашга ўхшайди. Илон ҳар қанча асралса ҳам, заҳари ва зиёни камаймайди, балки кўпаяди. (“Оз-оз ўрганиб доно бўлур”)

 

67- машқ. Матнларни ўқинг, моносемантик сўзларни аниқланг    ва қайси соҳага оидлигини айтинг.

 

        I. Бактерия ҳужайралари массасининг асосий қисмн оқсил ва нуклеин кислоталаридан ҳосил бўлган цитоплазма ва ядродан иборатдир. Оқсиллар  жуда мураккаб органик моддалар бўлиб, уларнинг молекулалари    юз ва  минглаб    атомлардан тузилгандир. Оқсиллар   таркибига углерод, водород ва кислородлардан ташқари азот, олтингугурт ва баъзан   фосфор ҳам киради. (К. Е. Шариков.)

          II.          Маҳмуд Кошғарий йирик фонетист   сифатида    ҳар бир товушни алоҳида ўрганиб, уни физиологик ва акустик   томондан тасвирлади. Товуш ва   ҳарф   орасидаги муносабатга тўхталиб, араб ёзув системасидаги ҳарфларнинг туркий тиллардаги мавжуд товушларни ифодалаш учун етарли эмаслигини кўрсатди...

Маҳмуд Кошғарий сўзларни уч туркумга ажратади. Булар: от, феъл, ёрдамчи сўзлар. Маҳмуд Кошғарий кўпгина аффиксларнинг маъно ва функцияларини кўрсатиб берган эди. Унинг семасиология соҳасидаги фикрлари ҳам жуда қимматли. (С. Усмонов.)

           III.       Алишер Навоий катта бадиий ва илмий асарлари қаторида махсус лингвистик асар ёзганлиги барчага маълум.

Навоий эски ўзбек тилининг морфологиясини яхши анализ қилди. Масалан, у феълнинг ўзлик, орттирма ва биргалик нисбатларини, равишдош шаклини, кўмакчи феъл ёрдамида тузилган мураккаб феълларни, сифатнинг орттирма даражасини ва кучайтирма шаклларини, айрим сўз ясовчи аффиксларнинг маъноларини кўрсатиб, уларни мисоллар билан изоҳлаб беради.

Навоий эски ўзбек адабий тилининг фонемаларига, айниқса, унлиларига ҳам аҳамият берди. (С. Усмонов.)

 

68-машқ. Гапларни ўқинг, ўз ва кўчма маъноли сўзларни аниқланг. Кўчма маъноли сўз иштирок этган гапларни кўчириб, маъноси кўчган сўзларнинг тагига чизинг.

 

I. 1. Агар дерлар кўнгил ёш бўлса, Оқ соч ўзи бир ҳусн эрур. (Ш.)      2. Оқсоч ҳар балони эплайди, хумпар, найрангдан шайтонга дарс беради. (О.) 3. Аввал ўз болаларингни ва жигарларингни оқ подшоҳ қўшинига юбориб кўринглар-чи. (С. Калмиков.) 4. Юзим    чайдим чиройингга, ойингга... (Қўшиқдан.) 5. Ишонмасдан қарарди Дўндиқ, гўзал юзларга. (Мирм.)              6. Кечқурун у мактабга келганда, кечанинг тантанали қисми тугаб, ўйин-кулги авжига чиққан эди.   (Ў. У.) 7. Карим йўлда  борар экан, қулоғига Бибининг овози эшитилди.  (Н. Бирюков.)  8. Бу сувнинг қулоғига яқин, текис ер эди. (Ҳ. Нуъмон,   А. Шораҳмедов.) 9. Бир самовар билан бир неча чойнак меники  бўлди. (С. А.)   10.   Отларни саройга боғлаб, ўзлари самоварга  киришди. (Ҳ. Нуъмон,  А. Шораҳмедов.)      

II. 1. У йил охирида хизмати учун   бойдан маълум миқдорда туёқ олади. Бу йилги оладиган туёғи ҳам номаълум. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)    2. Отларнинг   туёқлари... қаттиқ   ердан... тошларни тарақлатиб   кетар эди.    (С. Б.)   3. Мана менам сув тўла ариқ лабида қуруқ лабман. (Ҳ. Нуъмон,           А. Шораҳмедов.) 4. Бармоғимнинг   тирноғи    этидан    ажраб кетди. (Н. С.)    5. Хушрўй битта-ю битта қизи. Бефарзанд ўтдим деганда кўрган тирноғи.    (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 6. — Сизлар менга ишонаверинглар, — деди Носир   мамаш оҳу кўз йигитга чой узатиб... — Сиз Ҳайдарбек эмассиз! — деди бургут кўз йигит. — Бу   ёғи энди ўзларингизга боғлиқ. Тўғри юриб, бечорачиликни бўйинларингизга олсаларинг, ошларингни ейсизлар. — Бўлмасам-чи?! — деди Носир мамаш сўзини кесиб бургут кўз. (Н. С.)

 

69- машқ. Ўқинг. Метафора йўли билан маъноси кўчган сўзларни аниқланг. Гапларни кўчириб, маъноси кўчган сўзларнинг тагига чизинг ва маъно кўчиш хусусиятини изоҳланг.

 

1. Йўлдошбой сой ёқасидан пастга томон қиялаб юрди. (Ҳ. Нуъмон,                          А. Шораҳмедов.) 2. ... Икки кўзи ҳар нав моллар билан тўла хуржунни.елкага ташлаб, ...инқиллаб кирди. (О.) 3. Чарчамаган бўлсангиз «Наутилус»нинг қуйруқ томонига юринг. (Ж. Верн.)   4. Дарҳақиқат, сув ости кемасининг тумшуқ қисмини кўриб бўлган эдим. Кеманинг ўртасидан тумшуғигача жойлашган хоналар ўз тартиби билан қуйидагича эди... (Ж. Верн.)                    5. Булбулларнинг дудоғидан учган навони Қўшиқларим қанотида олиб келтирдим. (Э. В.) 6. Тоғларнинг этагидан учиб майсага етар. (Мирм.)              7. Қуёш ботиб кетди. Бир тутам нури Варрак думларига илашиб қолди. (Шукрулло.)

 

70-машқ. Метонимия йўли билан маъноси кўчган сўзларни топиб, изоҳланг.

 

         1. Бутун вужуди билан Берилди у ўқишга. Ҳар кун олиб папкасин, Қатнар у “Навоий”га. (Мирм.) 2. Кўзимнинг олдидан ўтадур ғамгин Навоий тобутин кўтарган Ҳирот. (А.Эшонов) 3. Сиз ҳам узоқ яшайсиз, юзга кирасиз. (Шуҳрат) 4. Бутун қишлоқ бизни сўзлайди, Тўйимизни   доим кўзлайди.      (Ҳ. Ғ.) 5. Дод дейман!   Маҳаллани бошимга кўтараман.  (Ҳ. Ғ.) 6. Бир «Опа-доктор»    деган    Ёқиб қолганди халққа; Ярим Тошкент танирди.  (Мирм.)    6. Қош қорайгач, барча йиғилади: Мактаб, ферма, ҳамма   хонадон... (Мирм.)    7. Зал гуриллаб    кулиб юборди. (А. Қ.) 8. Лондон хушчақчақ бир куйни эшиттирарди. (Ю. Семёнов.) 9. Бешинчидаги Аноргулни айтсанг-чи, ҳар куни юз етмиш беш килограммдан теряпти-я. (А. Муҳиддин.)  10. — Сизнинг келишингизни эшитиб, бутун Марғилон кўчиб чиқди. (Ҳ. Нуъмон,    А.Шораҳмедов.) 11. Қишлоғимиз асосан боғдорчилигу чорвачилик билан шуғулланар эди. (Э.Аъзамов)

 

71-машқ.  Кўчиринг. Метонимия йўли билан    маъноси    кўчган сўзларни топиб, тагига чизинг, унинг метафорадан фарқини тушунтиринг.

 

1. «Чўл кездинг»,—дебсиз,—мунча? Не дер эшитган қулоқ? (Мирм.) 2. Саккизда эдинг, ўн олтига қадам қўйдинг. (Ҳ. Ғ.) 3. Улуғ қабрнинг устида Ҳирот йиғлади. (О.)   4. Залнинг бутун нигоҳи, бутун эътибори бошқа томонга кўчганини сезганда ҳам, ...тўхтамай гапираверди. (А. Чаковский.)       5. Тил билан дил бошқа-бошқа бўлмасин, Эгри қўллар бизни алдаб юрмасин. (Ҳ. Ғ.)   6. Менга лаззат берар шашмақом, ялла, Тўйчи ҳофиз куйи, Чайковский, Бах. (У.) 7. Госпиталь шу тарафга ёрдамчи хўжалик қилмоқчи. (С. Аҳм.) 8. Спорт майдониниг этагида эса катта ҳовуз бўлади. (Ҳ.Ғ.)               9. Қишлоқ уйғонмоқда, ҳар жой-ҳар жойда мўрилардан тутун чиқмоқда.       (Л. Ш.)  10. Олижанобликни қутлар ер юзи, Қурбонсиз бўлмади ва лекин яраш... (Мирм.)

 

72-машқ. Гапларни ўқиб, кўчма маъноли сўзларни аниқланг. Синекдоха йўли билан маъноси кўчган сўзли гапларни кўчиринг; маъноси кўчган сўзнинг тагига чизиб, унинг метонимиядан фарқини тушунтиринг.

 

1. Қувноқ тонгнинг олтин бўсағасида Тонгни кутар қувноқ минг-минг кўз. (Мирм.)        2. — Қанақа ташвишни айтяпсиз, оқсоқол? (Ҳ. Н.) 3. Эгизакни кўп туғар қўйлар, Кўпаяди сурувда туёқ. (Мирм.) 4. Ҳошим зўр, Эргаш полвон ва бошқа қинғир оёқларнинг ишлари Ҳайдарбекка аён. (Н. С.) 5. — ... Қулингиздан қоладиган ёлғиз тирноқ бу. Ишқилиб мендан кейин етимлиги билинмасин!         (Й. Сулаймон.)  6. Қийиғинг учида сен кўтариб келган тўртта олма ейман деб турган саккиз оғизга нима бўлади. (Ҳ.Ғ.) 7. Эшитган қулоқ нима дейди? (Ҳ. Ғ.)      8. Уқубатли кунларни Энди кўрмасин бошлар. (Мирм.) 9. Алло, ҳозир Тошкент билан гаплашасиз, — деди телефонистка.    (Ё. Ш.)  10. Йўли менга беш қўлдек равшан бўлди. (Ё.Ш.)

 

73- машқ. Ўқинг. Кўчма маънода қўлланган сўзларни топинг. Сўз маъноси қайси йўл билан кўчганлигини изоҳланг.

 

1. Сурхонбой зал этагида тик туриб болаларини узундан-узоқ дуо қилди. (И. Р.)             2. Оёқда оғир этик Асфальтда тарақларди, Солдатлар этигидек Тумшуғи ярақларди. (Мирм.) 3. Бир ошнам «шеър» ўқиб, чапак чалмаса, залга ўшқирибди — «талант» эмиш у... (Мирм.) 4. Сен ўзинг гўзалсан, эй Ўзбекистон, Боғимиз ҳуснига жаҳон боқмоқда. (Мирм.)               5. Шинелни ечмасдан фронтдан тўғри Завод қучоғига отилдинг тетик. (Ш.)    6. Игна заҳрин мендан сўраманг, Тоб берганман не заҳматларга. Ўттизга кирсам ҳам чўчиб тураман, Кўзим тушса оқ халатларга. (Э. В.) 7. «Акамдан битта-ю битта шу тирноқ қолди», — деди у. (Й. Сулаймон.) 8. Модомики маслаҳатни мендан эмас, маҳалла қора кўзларидан сўрамоқчи экансиз, сўранг, қани булар нима дер эканлар. (Н. С.) 9. Ойга учаётган космонавт агар сўраса не китоб олишни, у дам — Навоий-ю Пушкин, Ғафуру Тагор Ва олиб уч дердим Тихоновни ҳам. (Мирм.)  10. Қизнинг меҳрини, илтижосини сезган саман от булоқ бошида бўйин эгиб туриб берди. (Ҳ.Ғ.)

 

Сўзларнинг шакл  ва маъно муносабатига  кура турлари

 

74-машқ. Кўчиринг.  Ажратиб  кўрсатилган  омоним сўзларнинг  маъноларини изоҳланг.

 

1.  Айшингизни суриб юра берасиз. Пахта ҳар йили юз! Пилла юз.     (А. Қ.) 2. Майин кулимсар юзи, Тажангликлардан йироқ. (Мирм.) 3. Дунёда бор экан ҳар нарсага чек. Бемаъни умрингга бир оз қайғу чек. (Ғ. Ғ.)              4. Тегирмончи Розиқ деган чол, Чолнинг юзи, кўзи доим ун. (Мирм.)  5.  Додлай десам чиқмас уним, Нима қилдим,  нима қилдим?! (М.Бобоев)  7. ... бир масаланинг ҳали учун қошингизга келган эдим. (О.) 8. Бу атрофда ҳали кўп изғийди у. (О.)     9. Яна бир касб этган бахтим сизсиз, азизим. 10. Майли, лекин бирон мажлис сизсиз ўтса нима бўпти? (О.)  

               

75-машқ. Ўқинг, омоним сўзларни аниқлаб, маъносини изоҳланг.

 

1. Бир вақт Боғдод халифаси саройининг етукли дабири билан учрашганим бор.            (К. Моисеева.) 2. Доно мударрисимизнинг ўзи ҳам... ҳали бирон бор киришга муяссар бўлолмаган-ку! (К. Моисеева.) 3. Мен дўзахнинг қоқ ўртасида бўлдим, ундаги ҳаётнинг «лаззатларини» тотиб кўрдим.   (К. Моисеева.)    4. Аяброқ ўт сочишди, шекилли, ҳар қалай, бир қўлимдан ажрасам-да, тирик қолдим. (Н. Т.) 5. Қовжираган тутам ўт Бўлган унга палослар. (Қ. Ҳ.)                           6. Мўрилардан тутун бурқади, Гур-гур ёнар қоқ ғўзапоя. (Мирм.)  7. Юрагингда бўлса ўт, Бизга қиё боқиб ўт. Агар кўнглинг бўлмаса, Майли бағрим ёқиб ўт. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 8. Йиғилган пулларни яктагининг қийиқ чўнтагига солиб, хайрлашиб жўнади. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 9. Хўб ярашган қоп-қора мийиқ, Белидадир шоҳидан қийиқ. (О.) 10. Уни эшитишдан кўра қулоқларим том битгани яхши. (К. Моисеева.) 11. Чакка ўтар — эски том. Босаман деб қўрқитар. (Мирм.) 12. Столида турар қалин томлар...  (Мирм.)

 

76-машқ. Ўқинг. Омонимларни топиб, турини (омошакл, омофон, омограф)   айтинг.

 

1. Семурғ деди: «Эй ботир, Кел энди ўрнингдан тур!» (Ҳ. О.) 2. Жюри сизларга ўзининг қуйидаги биринчи тур саволларини юборади.   (Б. Эргашев.)      3. Бинафшалар,   ранго-ранг  гуллар, Шиша каби зангори кўллар, ...Ҳаммаси бор, ҳаммаси маъмур. (Ҳ. О.)    4. Баҳор чоғи бутун табиат гуллар, Ғунча каби очилади кўнгиллар. (Ҳ. О.) 5. Мактаб биноси ёнига етганда, қизи Лаълига дуч келди. — Идорага уч, сенга ҳам пул   катта. (Ш. Тошматов.)    6. Ҳосил оламиз дер эканмиз, ҳар куни уч   маҳал овқат килишни канда қилмаганимиздек, экинларни ҳам бир кун эмас, бир  соат ҳам    кечиктирмасдан    суғориб    туришимиз    керак. (Ч. Айт.) 7. Абдулҳай, ўзинг    ҳам тўрга    ўт, болам. Бемалол ёнбошлайверинглар,    ўз уйларинг.  (Э. Носир.)    8. Маматали тўрга тушган беданадек кўп уриниб   кўрди.             (И. Содиқов.) 9. Меҳмонларга кўп ёқар, Қандай соз бу эл рақси. (Мирм.)  10. Уни баён қилишда Соз ҳам йиғлайди ёмон... (Мирм.) 11. Минора баланд, зинапоялари тик,  ўй-хаёллар эса зилдек оғир эди.    (С.Б.) 12. Феруза йўл-йўл тик кўрпачада    маъюс ўтираркан, онасига юмшоққина жилмайди. (Ҳ. Ғ.) 13. Гапга яна гап улар, ўзаро суҳбат гуллар. (Қ. Ҳ.) 14. Сўнг золим хонга улар Танитдилар Дархонни. (Ҳ. О.) 15. — Умридан шунча   узоқ бўлгандан кейин... умри   узоқ бўлади-да, — деб   сўз   ўйини қилди. (А. Қ.)

 

77-машқ.  Гапларни  ўқинг.  Ажратиб    кўрсатилган сўзларнинг омонимларини топинг.

 

1. Хон шу кечасиёқ кампирга чопар юборди. (С.Аҳм.) 2. Дилдор югуриб бориб Давлатбахтнинг хонасидан ғижжак, танбур, даф келтирди. (О.) 3. Белни алдаб-алдаб ишга солмасак бўлмас. (С. Аҳм.) 4. Мен иккинчи ранг ҳарбий врачман. (А. Чаковский.) 5. У туртиниб, плашчининг бари буталарга илиниб, ...ҳансирарди. (Ч. Айт.) 6. Соғиниб кутдим, ёшим маржон бўлиб.          (Ҳ. Ғ.) 7. Баъзан унинг орган чалаётганини эшитар эдим. (Ж. Верн.) 8. ...Унга мусиқийдан дарс бериш учун жазирамада, қоқ тўп пайтида пиёда бориб-келиб турса — бу қанақа муҳаббат бўлди. (Р. Заҳир.)

 

78-машқ. Қуйидаги омомним сўзларнинг маъноларини изоҳланг, улар иштирокида гаплар тузинг.

 

Курак, кунда, кўза, май, мансаб, нор, ол, орт, оч, оша, ошиқ, палак, пар, сеп, сон, сон, сур, тақа, ром, тер, товон, тириш, ток, туз, тўп, чанг, чоп, қази, қий, қил, қирқ, қор, қув, қўй, қўш.

 

Изоҳларингизни “Ўзбек тилида омонимларнинг изоҳли луғати” билан солиштириб кўринг. 

 

79-машқ. Шакли бир хил, вазифаси ҳар хил    аффиксларни    аниқланг, уларнинг турини айтинг.

 

I. 1. Бу гулларнинг умри қисқа, олингиз, Иқболингиз минг йил этсин давомлар. (Ҳ. Ғ.) 2. Бола очиб бемалол Боғларида ўсдимиз. Улар бизга жонкуяр,    Саховатли   дўстимиз. (Қ. Ҳ.) 3. Меҳмонхонада, ўз хонамиздамиз. (Э. Хэмингуэй.)

II. Ўзбекча—қизча; ҳайқир—учқур, сувса— борса, борай — кучай; йиғиқ — тортиқ; босма—босма; тугма – тугма; тортинчоқ — қўзичоқ, сувсиз—студентсиз; балиқчи — балиқчи, ўқидим—ўқитувчим, чиқинди — ювинди, супурги — ёзги.

          

80-машқ.Товуш тизими жиҳатдан бир хил шаклланган сўзларни топиб, маъноларини изоҳланг.

1. Тушма қаллоб тўрига, Ўтқизса ҳам тўрига. Одам қовун эмасдир, Қараб билсанг тўрига. (Ҳабибий) 2. Баъзилар бор гўё ҳўл ўтин, Тутаб ёнар, кўрмайсан ўтин. Янгиликка қайишмас сира, Хоҳ буюр-у, хоҳ ўтин. (М.Мударрисов) 3. Қошларни тердириб куя тортибсиз, Бекуя дўстлардан ўзни тортибсиз. Кўрганини қилгандек қуш уясида, Аянгизга сиз ҳам айнан тортибсиз. (Ямин Қурбон)

 

Бу сўзлар сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра қайси  турларига киради?

 

81-машқ. Ўқинг. Синонимларни аниқланг, омонимлардан    фарқини айтинг.

 

1. ...Кейин маскаёғ суртиб,    ликобчага    қўйди. (Р. Заҳир.) 2. У ликобчадаги устига сариёғ суртилган... икки бўлак нонни олиб, ея бошлади. (Р. Заҳир.) 3. Ёшлик — фундамент. ...Пойдеворни қийшиқ  қўйсанг, иморат қулайди. (Мирм.) 4. Бориб онангни ва рўзғорларингни бу ерга олдириб кел. (Ж. Зайдон.) 5. Бўлмаса фармонингизни волидамга етказиш учун  уйга боришга ижозат берсангиз. (Ж. Зайдон.) 6. Қўшин орқада қолиб кетгани учун, Темур илгари юрмай тўхтади. (С. Б.) 7. Босқинчиларнинг аскари тор тоғ чўлига кириб келган маҳалда, ерли аҳоли бу жойни тошлар билан ҳимоя қилган. (С. Б.)      8. Бир соҳиб иккала қўли билан йўғон асосига таяниб ўтирибди. (Р. Заҳир.) 9. Ўнг қўлида ҳассасини ерга тиқ-тиқ урганча чиқиб келди. (Ж. Зайдон.)  10. Жамила дастгоҳига комбинат гудок чалиб турган пайтда етиб келди. (Мирм.) 11. Станок устига қўнган чангни чўтка билан артди. (Мирм.) 12. Бегона юртда, боласи дийдоридан узоқда армон билан кўз юмди. (С.Аҳм.) 4. Толибжон кўп машаққатларни бирга кечирган хотинини ёт эл тупроғида қолдирди. (С.Аҳм.) 14. Интиқом ол! — дер эди. Ҳар гуноҳсиз оққан қон. Ўч ол!— дерди Маратга Ҳар тонг чиққан зар қуёш. (Ш.) 15. Бу қўшиқ билмайди недир тўсиқ-ғов. (Ш.) 16. Олам яралмишки, бандисан, осмон, Сукунат домига ўтмишинг асир. (Г. Ж.) 17. Ана бедазор. ...Дилни яшнатган йўнғичқазор ҳам ўриб олиниб, ўрни шудгор қилиб қўйилган эди. (С. З.)

 

82-машқ.  Синоним сўзларни  аниқлаб,   маъно   жилвасидаги    фарқни тушунтиринг.

 

1. Саҳарлаб тураман, қутлайман тонгни, Бўйнимга осилар   субҳ шамоли. (Мирм.) 2. Ел келтирар майин бир оҳанг. Яна олиб кетар нарига. (Мирм.)        3. Даламизда салқин шаббода елди, Ухла, жоним болам, аллаё-алла.  (Мирм.) 4. Мартабадор шахсларни фуқарога тез-тез сиёсат қилиб, авом жиловини маҳкам ушлаб туришга ундарди. (Мирм.) 5. Элдан қўрққан қози кейинчалик уни бўшатиб юборди. (Мирм.) 6. Улуғ Гимннинг янгроқ оҳангини Олиб кетди тунги шўх сабо. (Мирм.) 7. Қовжираган палакларнинг у ер-бу ерида қолиб кетган сапчалардан узиб, чайлага олиб борди. (Ҳ. Н.) 8. Қани, бу ҳамакларни чанқовбосди қилиб турайлик. (Ҳ. Н.) 9. Сендан ҳеч сиримни яширмайман. (А.Қ.) 10. ...Аммам бояқишнинг ўғлини дадам мусофирлар, мардикорлар орасига қўшиб қўйди. Дадамда сира инсоф йўқ. (О.) 11. Баъзан уни ўқийман ошкор, Баъзан хуфия — ғоятда пинҳон. (Мирм.)  12. Сиддиқжон бунга мутлақо ишонмаса ҳам, Рўзиматнинг кўнгли учун ёқасини ушлади. (А. Қ.)    13. Энди у бутунлай қўрқмай ҳам қолди. (П. Т.) 14. Сиз асти хавотир бўлманг. (Я.) 15. Чой қоғозга ёзилиб, тўрт букланган хатни бой очди. (О.)   16. Мактубнинг бош томонини ўқиганда Ҳомиднинг юзида кўрилган шодлик ўзгаришлари... ўрнини чуқур бир мулоҳаза олгандек бўлди. (А. Қод.) 11. Бу нома эртаси кун хонга юбориладиган бўлиб, бунга махсус киши белгиланди. (А. Қод.)  

 

83-машқ.  Берилган гаплардаги синоним сўзларни топинг, уларни синонимик қаторларга гуруҳлаб кўчиринг.

 

                1. Тушида у бригада тракторига миниб, қабристон чеккасидан ариқ ўтказиш ниятида гўристонга йўл олган эмиш. (О.Ё.)  2. Унинг чекига Асака кўчасидаги дорихона тушди. (С. Ан.) 3. Ҳилол кўксин ер ўғлига Ёстиқ этмиш пар. (Э.В.)                  4. Мунаввар... Асака кўчасидаги аптекага қадам босмай қўйди. (С. Ан.) Ой сукут аро, Чексиз фазо оғушида ер ўғли ухлар.      (Э.В.) Сўрар экан фурсат сарҳисоб, бенаф ўтган ҳаётинг учун вақт олдида берурсан жавоб. (Э.В.) 7.  Биз очган хазина Ватанимизга арзирли тортиқ бўлади,  деб умид қиламан. (Ҳ.Ғ.)   8.  - Шахматни ҳам олиб келай-а? - деди Шарифжон. (С. Калм.) 9.  Дадам сизга озгина совға бериб юбордилар. (Ҳ.Ғ.)       10. Емакни кўпроқ ғамла.  (К. Моисеева.) 11. Жуда яхши бўлади-да. Ошдан кейин аччиқ-аччиқ чой ичиб, сатранж сурамиз. (С.Калм.)             12. Тирикчилигимиз аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. (О.) 13. Айтмайсиз ҳам, қўшни.  (Ҳ. Ғ.) 14. Айтиб бер-чи, қайси қиз бурун севиб бўлган умид билан ёр. (Ҳ.О.) 15. Итни олиб келишга ақлимиз етибди-ю, хўраги тўғрисида ўйламабмиз. (Н.С.)        16. Елкангизни тутинг бизга, ҳамсоя. (Ҳ.Ғ.) 17. Ўзимиз толқон, туршак    билан зўрға кун ўтказиб турган кезимизда итга берадиган емишимиз йўқ эди. (Н.С.)

      

                84-машқ. Қуйидаги сўзларни асос(доминанта) қилиб олиб, синонимик қаторлар тузинг ва уларни А.Ҳожиевнинг “Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати”дан текшириб кўринг.

 

        Алоқадар, анқов, бахт, ватан, дангаса, жирканч, иноқ, маош, ном, узоқ, озод, осмон, роҳат, сассиқ, соя, табрик.

 

             

 

85-машқ.    Қуйидаги сўзлардан синонимия  қаторлари  тузиб ёзинг.

 

              Эгоист, баҳс, совға, танқис,    яширин, ғалаба,   ҳадя, ўғринча, тирриқ, мунозара, пинҳон, тортиқ, камчил,   тортишув, армуғон, таҳчил, худбин, хуфия, зафар, ғирром, туҳфа,  махфий, беташвиш, танбал,  наридан-бери, есир, маъруза, якка, кўмак, ёв, жусса, беғам, апил-тапил, дангаса, зулм, ёрдам, душман, гувоҳ, доклад, ғамсиз, бева, гавда, ялқов, ёлғиз, мадад, ғаним, шоҳид, истибдод, қайғусиз, шоша-пиша, ишёқмас, танҳо, ағёр.

 86-машқ.  Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг синонимларини топинг.

 

1. Аспирантура йиллари қишлоққа келишнинг сира иложи бўлмади. (С.Аҳм.) 2. Қорли чўққилардан    олиб келадиган бебош тошқин сув тўлқинларининг қайпаллада вужудга келишидан жуда камдан-кам одам хабардор. (К. Моисеева.) 3. Нодиров ликопчасини қуш гўштларига      тўлдириб олди. (И. Р.) 4. Туш бўлай деганда ҳориб-чарчаб етиб келдик. (М.Бобоев)     5. Тўпиққа урган кўм-кўк йўнғичқа   ўртасидан... йўл тушган.  (С. З.)    6. Аммо жиддий манглай    Фердинанд    Интиқомни ўйларди ёмон.    (Мирм.) 7. Бунда йўлбарслар пойлар,  Келар чанқоқ оҳулар.   (Мирм.)

 

87-машқ.  Синоним аффиксларни аниқланг.

 

Кўмакчи— кўмакдош; сомсачи — сомсапаз; адабиётчи — адабиётшунос; чорвачи — чорвадор; суратчи — сураткаш; хизматчи — хизматкор; сутли — серсут; серҳаракат — ҳаракатчан; беғубор — ғуборсиз; сезгир — сезувчан; билағон —билармон; нотинч — бетинч; мардона — мардларча; тириклай — тириклигича, айбсиз – беайб.

 

88-машқ. Бадиий асарлардан синоним сўзлар қатнашган   10 та гап топиб ёзинг.

 

89-машқ.   Гаплар  таркибидан  антонимларни  топиб,  уларнинг антонимлик    хусусиятларини тушунтиринг.

 

1. ...У ўзига керакли одамларни омон сақлаб қолди, кераксизларни, аксинча, лагерга жўнатаверди. (Ю. Семёнов.) 2. Қани, айтинглар-чи, ўт билан сув шерик бўла оладими?     (И. Р.) 3. Ҳазратов бундан ташида хурсанд бўлса ҳам, ичида хафа. (И. Р.)  4. Тожихон далада ҳам йигит, ҳам қиз бўлиб ишлади. (Мирм.) 5. Ва лекин кўзларим олдида бирдан, Очди поёни йўқ яқин-йироқни. (З.) 6. Мен қанча маҳорат билан ёлғонни чин қилишга уринмай, Мунира буни сезди... (У. Н.) 7. Эрксиз ўтган бир йилдан Озод он яхши! (Ш.)  8. Икки томон ўртасида беомон жанг бормоқда, у ёмонлик ила яхшиликдир. (Мирм.) 9. “Обод шаҳарни хароб қилайликми ёки хароб шаҳарни обод қилайликми?” — дебди. (“Гулпари”.) 10. Энди сиз менга оға, мен эса сизга сингил бўлиб қолибман. (“Гулпари”.) 11. Зоримиз бор, зўримиз йўқ, жўнашингиз мумкин. (Мирм.)        12. Истибдод ўлигу, Истеъдод тирик. Шоҳ ижод тиригу Шаҳаншоҳ ўлик. (З. О.)

 

90-машқ. Антонимларни аниқланг. Аввал тўла антонимларни, сўнгра ярим антонимларни кўчиринг.

 

1. Мева-чеванинг ҳўлидан қуруғи, қуруғидан ҳўли кўп. (И. Р.) 2. У ёш-яланг, қари-қартанг одамларга кўниккан... (Ш. Тошматов.)                         3. Суюнганимдан эмас. куюнганимдан айтяпман. (С. Калмиков.) 4. Севган кўнгил шоҳ бўлурми ва ёки гадо, Била олмадим. (Э. В.) 5. У билан Саодатхон неча йил бирга яшади, шодликни ҳам, қайғуни ҳам бирга тотди.     (С. З.)            6. Шу куни кечқурун ака-ука она олдида бу ҳақда яна гаплашишди. (Мирм.)              7. Шоир, сизга ижозат йўқ, кулолга бор! (Мирм.) 8. Кўпроқ эмас, камроқ ермиз. Ҳозир кулоллик ҳам ёмон эмас. (Мирм.) 9. Нима, ғунан бўлиб сакраб юрсам соғу, мундоқ ётсам касалми? (Мирм.) 10. Ҳўл тарашани қалаб Пиширди ёғлиқ-ёвғон. (Мирм.) 11. — Кеча ёз эди, бугун — қиппа-қиш! (У. Н.) 12. Гоҳ жуда узун, гоҳ жуда калта кийим киярди. (Р. Заҳир.)          13. Еру кўкни тутиб кетган хитоблар. Магуанинг овозини босиб юборди. (Ф. Купер.)

 

91-машқ. Ўқинг. Антонимларни аниқланг; аввал ўзакдош,  сўнгра  турли  ўзакли   антонимларни     кўчиринг.

 

1. Ақл турганда нечук қурол-ла гаплашмоқлик?! Нодонлар ёқалашар, донолар тил топишар. (Мирм.) 2. Бунда ёндош шодлик ва қайғу, Бунда ёндош висол ва фироқ. (Э. В.)    3. Дадашева ҳақли, Дадашев ноҳақ, — деди Ҳазратов. (И. Р.)           4. Киши қаҳри тошни ёргандай, меҳри темирни эритади. (Шуҳрат)    5. Одамларга пок кўз билан қарасанг пок, нопок кўз билан қарасанг нопок кўринади. (С. З.)              6. Лайлакнинг кетишини эмас, келишини кутишади. (Н. С.)    7. Борар икки йўловчи — Бири — тонг, Бири — оқшом. (Мирм.)   8. Раҳбархоннинг онаси... хурсанд-нохурсандлиги номаълум вазиятда ўтирар эди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)                9. “Салом, ўғлим, кел”,—деди. “Душман эмас, эл”,— деди. (Ҳ. О.) 10. Бор менинг кўзларга кўринмас йўрғам, Кифтида гоҳ шодман, гоҳида пурғам. Билолмам манзилим яқинми йироқ, йўртади уйқиму уйғоғимда ҳам. (З.О.) 11. Унинг гапларидан бамаъни ва бемаъни жиҳатларни ақл тарозисида синчиклаб тортди.         (К. Моисеева.) 12. Дарё юзи тинч оқар, Нотинч бўлади туби. (Мирм.)   13. Ўғил-қизлари давлатида бирини ечиб, бирини кийиб юрган кампирларнинг ҳам уйда ўтиришга юзи чидамай қолди. (С. З.)    14. Уларнинг хотираси турли-туман ишлар билан банд бўлиб, дарров нозаруридан зарурини, кераксизидан кераклигини    ажрата    олмай    қолдилар. (С. Б.)

 

 

 

 

92-машқ. Қуйидаги сўзларнинг антонимларини топинг.

 

Ёғлиқ, соғлом, оға, ботирлик, меҳнаткаш, ёш-яланг, қайғу, ихтиёрий, кўпчилик, йироқ, само, истиқбол, азиз, прогрессив, иссиқ, қўй, юмшоқ, доно, заҳар, ақлли, кўп, кирмоқ, арзон, яширин, тўғри, паст, қуйи, ибтидо.

 

93-машқ. Антонимларни аниқланг. Улар ичидан жуфт сўз ҳосил қилиш мумкин бўлганлариии ажратиб ёзинг.

 

Н а м у н а:  оқ-қора.

1. Тошкентдан комиссия келармиш Оқни оққа,   қорани қорага чиқарадиган комиссия. (И. Р.) 2. Мушкетёрларнинг ғалабаси ёки мағлубияти уларга чексиз қувонч   бахш этар ёки чинакам қайғуга соларди. (А. Дюма.)      3. Раис   бўлса   тун ҳам, кун ҳам ўйлади. (С. З.)    4. Тракторчи    бўлсанг   тўғри кўчани қўйиб, эгрисига бурилганинг нимаси? (А. Муҳиддин.) 5. Энди кундузларигина эмас, кечалари ҳам не вақтгача дарс тайёрлардим. (Н. С.)            6. Пок дилни нопок   қилмасин! (А. Муҳиддин.)  7. Ёвнинг ташида бўлгунча ичида бўл, деган гап бор. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 8. Кўҳна дунё шу қадар қадимийки, унинг ибтидосига   ҳам, интиҳосига ҳам етиб бўлмайди.    (Ҳ. Нуъмон,              А. Шораҳмедов.) 9. Сиз кўнгил қўйган аёл доно ё бефаҳм, соҳибжамол ё хунук, бадавлат ё камбағал бўлса ҳам, унинг сизга бахш эта оладиган ёки бундан сизни    маҳрум қила оладиган битта нарсаси бор: бу — унинг юраги. (Т. Драйзер.)   10. Чарх тепаётган акаси ёнига келиб... турди. Укаси руҳининг пастлиги Мирсаидга ҳам ўтди. (Мирм.) 11. Газлар... зўр   босим кучи   билан суюқ ва қуюқ ҳолатда снарядларга жойланарди. (Н. Т.)

 

94- машқ. Ўқинг. Қуйидаги бош қисми берилган мақолларнинг қолган қисмини топиб тўлдиринг, унда ажратиб кўрсатилган сўзларнинг антоними қатнашган бўлсин.

 

1. Эрта эккан хирмон қилур, ... 2. Яхши дўст жон озиғи, ... 3. Донога иш шону шуҳрат, ... 4. Мард ўзар, ... 5. Ақлли ўзини айблар, ... 6. Киши юртида шоҳ бўлгунча, ...       7. Кўз қўрқоқ, ... 8. Илмсиз бир яшар, ...               9. Кенгга кенг дунё, ... 10. Эгри озади, ...

 

95-машқ. Бош қисми тушириб қолдирилган мақолларни ўқинг ва мазмунига қараб уларни тўлдиринг. Берилган қисмдаги ажратиб тагига чизилган сўзларнинг антоними тўлдирилган қисмда қатнашган бўлишига эътибор беринг.

 

1. ... – қиш хазинаси. 2. ..., арзон беиллат бўлмас. 3. ..., йўқ мақтанса чопилар.             4. ..., ишни кўп кўзла. 5. ... меҳр билган ёт яхши. 6. ..., она кўрган тўн бичар. 7. ..., кейин сўйла. 8. ..., ақл – дўст. 9. ..., номард тўзар. 10. ... – сичқоннинг тириги.

 

96- машқ. Ўқинг. Омоним сўзлар иштирок этган гапларни кўчириб, омонимлар тагига чизинг. Синоним сўзлар иштирок этган гапларни топиб, шу сўзлардан синонимия қаторини тузиб ёзинг.  Антонимларнинг турини айтинг.

 

1. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ҳалиги овоз чиққан томонда бирпас ивир-шивир бўлди-да, тинди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов) 2. Саккиз  бўлгач, кечқурун: «Машқни ёз!» — деб урар занг.    (Қ. Ҳ.) 3.  Иш — ёшларга,   ош — кексаларга!    (И. Р.)  4. Ҳар қандай темир ёки пўлатни занг чиритади. (Н. С.) 5. Суртиб кийикнинг қонин, Югур дер мисли оҳу. (З. О.) 6. Маҳмуд... ток зангларини тарай бошлайди. (Ҳ. Ғ.) 7.  — Сиз бу ерда секретарь бўлиб ишлайсизми?—Ҳа, котибмиз. (С. З.) 8. Клара бири ғамгин ва иккинчиси қувноқ иккита бирмача қўшиқни бесоз ижро этди. (Н. Т.) 9. Овни отсанг билиб от, Дол нишонга илиб от! (Мирм.) 10. От ҳаллослар, отнинг бурнидан Чиқар эди бир самовар буғ. (Мирм.)     11. Шуниси қизиқ эдики, илгари бир-бирлари билан ҳеч учрашмаган бу кишилардан бирининг оти Ҳасан, бошқасининг оти Ҳусайн эди. (С. Б.) 12. Ажойиб саволлар, ғаройиб жавоблар. (Ш. Тошматов.) 13. Бу каби ёлғон-рост гаплар давом этарди. (Ш. Тошматов.)  14. Ёв эмасман, бегона бўлдим сенга, Сен ҳам менга энди тамом бўлдинг ёт. (Ҳ. О.)   5. Шунинг учун ўч олиб, Бу ишини бузаман. (Ҳ. О.) 16. Қулларнинг қасосини Олурман деб аҳд қилган. (Ҳ. О.)

 

ЎЗБЕК  ТИЛИНИНГ ЛУҒАТ  ТАРКИБИ

 

97-машқ. Ўқинг. Берилган сўзлар ўзбек тили луғат таркибидаги асосий қатламларнинг қайсиларига оид эканини аниқлаб айтинг.

 

1. Сут, майиз, ун, мастава, шўрва, қатиқ, патир, сабзи, мош, туршак, чучвара, бодом, палов.

2. Биз, сиз, у, ҳеч ким, ҳар нарса, ҳар ким, ким, қанча, неча, бу, ўша, ўзим.

3. Опа, сингил, ука, буви, бува, момо, бобо, жиян, ада, ойи.

4. Ёмғир, қор, шудринг, булут, сув, ҳаво, муз, қир, тоғ, адир, жар, сой, жилға, ер, осмон, ўрмон, қуёш, ой, юлдуз.

5. Кўз, қош, бош, оёқ, дум, тумшуқ, туёқ, тери, ўпка, жигар, буйрак, ичак, тирноқ.

6. Ширин, аччиқ, қизил, кўк, сариқ, катта, кичик, узун, калта, силлиқ, ...

7. Келмоқ, кетмоқ, ишламоқ, бормоқ, ёзмоқ, ўқимоқ, айтмоқ, югурмоқ, сакрамоқ, ...

8. Эл, юрт, халқ, мамлакат, давлат, жамоа, маҳалла, миллат, дўст, ўртоқ,...

9. Ўн беш, ўттиз, эллик, етмиш, тўқсон, юз, минг, миллион...; сўм, тийин, метр, килограмм, литр, гектар, километр...

10. Одам, ҳайвон, бола, от, хотин, қуш, деҳқон, чорва, эчки, қуён, парранда, туя, мол, илон, эшак, чол, кампир...

11. Кўрпа, гилам, поёндоз, ёстиқ, кўйлак, рўмол, дўппи, дастурхон, чойнак, қошиқ, игна, маҳси, калиш...

12. Дафтар, китоб, қалам, ручка, қоғоз, телевизор, телефон, радио...

13. Машина, поезд, автобус, самолёт, трактор...

14. Болта, теша, кетмон, пичоқ, қайчи, ўроқ, болға, қозон, ...

 

Сўзларни қайта ўқиб, умумтуркий ва ўзбекча сўзларни кўчириб ёзинг. Бу топшириқни бажаришда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан фойдаланинг.

 

98- машқ. Ўқинг. Русча-интернационал сўзларни топиб кўчиринг.

I.  Мақбара, клиент, шифохона, шогирд, символ, туман, трест, ғоя, фирма, гол, эҳсон, камера, конспект, дилкаш, зукко, индустрия, карнай, карниз.

II.  1. Ишим устидан раҳбарлик қилишга профессор Одил Жўраев розилик берди. (У.Н.) 2. Ўша дорини тездан топиб, устага етказиш учун аптекага борди. (Ҳ.Н.) 3. Меҳр-оқибатли командирларни омилкор боғбонга ўхшатса бўлади. (Ҳ.Тожибоев) 4. Инженернинг, академикнинг билиши шарт бўлмаган соҳалар бор. Ёзувчининг ундай соҳаси йўқ. (Ас.М.) 5. Бош бухгалтер ҳам чойхонага чиқиб кетганди. 6. Майор сабрсизланиб ҳар ёққа тикилди. (О.)

 

99-машқ. Қуйидаги русча-интернационал сўзларнинг ўзбек тилидаги синонимларини топиб,  намунадагидек ёзинг.

               

Намуна: прогрессив – илғор.

 

Педагог, база, конкрет, фраза, аффикс, факт, сюжет, агитация, функция, лингвистика, актив, автор, абстракт, агент, редактор.

 

100-машқ. Мирмуҳсиннинг «Зиёд ва Адиба» достонидан келтирилгаи қуйидаги парчани ўқинг, унда ўзбек тилининг қайси шевалари назарда тутилганини  айтинг.

Бири ётар ёнбошлаб,    Тирсак ерда, кафтда бош Тинмай пичирлайди лаб,                   Манглайда порлар қуёш.    

«Галдим» дерди сўзида,                Илиқлик бор юзида,     Амударё — азимдан                          Сув ичиб улғайганди.

Қизилқум ҳарорати                           Барқ урар эди  танда. Иккинчиси ўтирар                                                     Рўмолча узра енгил.

Хаёли тарқоқ эди,

Чақнаб турарди кўзи.

Конспектни,  китобни

Шунчаки ўқир фақат. Тухум каби оқ эди,

Юмалоқ, рангпар эди.

“Овуз”ни қўшар эди                   

Сўзлаганда сўзига...                           

 

 

101-машқ. Ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни “умумхалқ лексикаси” ва “диалектал лексика”га ажратиб ёзинг.  Диалектал сўзлар маъносини тушунтиринг, уларнинг адабий тилдаги шаклини айтинг ва ёнма-ён ёзинг.

1. ...Бозордан уч-тўрт ҳовли наридаги, биқинида бир туп зардоли ўсган катта кўк дарвоза бизники. (Э.Аъзамов) 2. Сават кўтарган йигит парманчак териб, ўрмон чети билан келаверди. (Ё.Ш.) 3. Мен югуриб бориб нон сандиқдан нонпарни олиб келдим. Бувим ясаган патир-кулчаларга нонпар боса бошладим. (С.Нуров) 4. Умархўжа бой ... катта базм бериб, мушакбозлик қилдирган эди. Ўшанда Шамсиддиним йўлга кирмаган бувак эди.(С.Аҳм.)   5. Қандолатфуруш ярим кило печак қанд тортиб узатди. (Ё.Ш.) 6. Фанер бермаса, васса қиларсиз. (П.Қ.) 7. – Таладан келганимда шатта турган эди-я! – Кампир чироқсиз хонада гугурт чақиб, қимиз кадини қидирар эди.(П.Қ.)  8. Мен сени инжитмайман, Ва лекин тинчитмайман. (М.Бобоев)

 

102- машқ.  Гапларни ўқинг, диалектал сўзларни    аниқланг,  улар  қайси шевага хос эканини ва адабий тилдаги шаклини айтинг.

 

1. Маълумки, тун билан кундуз тенглашган тонгда кўкатлар бултурги илдизларидан бош кўтариб чиқади, дарахтлар пиндиғи бўртади, табиат уйғониб, ер кўпчийди.  2. Бозордагилар:  «Жиноят амакимди эшагининг ҳам  айтгани айтган, дегани  деган», дейишса, қишлоқдагилар:    «Жиноят    оқсоқол эшагига халачўпди ҳам бировнинг толидан синдириб олади»,— дейишарди. (С. Аҳм.) 3. Сен билан    биз бақларда    юрибмиз, холос. (С. Аҳм.) 4. Ҳув ўқишни билган ахтиғимдан айланай, - деб бувиси набирасининг елкасини қоқиб қўйди. (Ж.Ш.) 5. Ўрикка чиқиб, ғўра узиб  ейишни, ...  аллақачон ўрганган. (П. Т.) 6.    Юракларим эзилиб кетди, ҳадеб тушимга    кирвотти.    (П. Т.) 7. Тўсатдан оранглардан ола пишак ўтдими? (Э.Усмонов) 8. Саидаҳмадхон Эшонхон кўк чой сузиб узатган пиёлани олди. (О.) 9. Шундан кейин тез-тез кўришиб туриш одатга айланди... Асосий паккамиз боғнинг этаги. (У.Назаров)   10. Секин, секин, ая,   биров эшитиб    қолади. (С. Аҳм.)  11. – Ие, анови, полвоннинг аскардан янги келган улими? (Э.Аъзамов)  12. ...Бирор жойда бирпас чойлашиб, кейин поездга чиқсак, қалай? (Э.Аъзамов) 13. Аммо   Назаров қойил   қолиб: «Офарин!    Бамисоли пўлот тобланишопти!» — деди. (Ҳ. Ғ.)

 

103- машқ.   ўқинг.  Тошкент  шевасида  қўлланган  сўзларни   аниқланг ва уларни адабий шакли билан бирга (кеп-келиб) ёзинг.

                                                                                                                                     ,

1. Султона:   «Энди боринг, улар   ҳозир кеп қолишади», - деди.       (Ш. Сиддиқий.)        2. Бир кун кейин мулла бўлади. Зихни ўткир бола.           (С. Аҳм.)     3. Попоп   тикишга шундоғам чеварки! Тошканнинг тўрт даҳасида ҳеч    ким унга тенг кела олмайди. (О.) 4. Ўшаққа кетсак ёмон    бўлмайди. Мани айтди, дерсан.    (С. Аҳм.)  5.  «Ҳа, иним,—деди Зебихоннинг опаси,—ухлагани кетяпсизми? Ваҳли-ку?» (С. Аҳм.) 6. «Қатта юрибсиз дайдиб, бойдан нима даво топиб келдингиз?» — сўради Бувсара кесатиб. (О.)               7. — Тавба, ҳеч   ким сени   Португалия   ё Жанубий Африка Иттифоқи фуқароси деяётгани йўқ-ку. — Сал бўлмаса шундай демоқчийдинг.  (Ф. Муҳаммадиев.) 8. «Уми... у ...анави ерда, оти    миннамайди»,— дея олди,    холос. (Ш. Сиддиқий.) 9. Ойимла айтдиларки, қолган икки ой учун ҳақни яқин кунларда тўлар    эмишлар. (Ш. Сиддиқий.)    10. Билетийла манда, етиб борганда қайтараман, - деди. (Н.А.) 11. — Опоқинг қани? — Ана, кевоттила!  (Ҳ. Ғ.)

 

104- машқ. Қ. Ҳикматнинг «Бобо деҳқон ҳангомаси» поэмасидан олинган парчани  ўқинг,  полизчиликка  оид сўзларнинг маъносини  изоҳланг

 

Пайкал тўла «Гулоби»,

«Гурвак»лари карсиллар.

«Қари қиз»и худди қанд,

«Оқ новвоти» карсиллар.

Мен ҳам асал бўлдим деб,

«Шакар поя», «Қора қош»,

Азза-базза пуштадан

Кўтаришиб турар бош.

 

105-машқ. Жюль Верннинг «Сув остида 80000 километр» романидан олинган қуйидаги парчани ўқинг, терминларни аниқлаб, уларнинг қайси соҳага оидлигини айтинг. Сўз ва терминнинг фарқини изоҳланг.

 

— Мана бу ёққа    қаранг, профессор, — деб сўз бошлади капитан    Немо хона деворларида осиғлиқ турган асбобларга ишора   қилиб. — Булар   «Наутилус»ни   бошқаришга   хизмат қиладиган аппаратлар. Бу ерда ҳам салондагидай, булар ҳамиша менинг кўз олдимда бўлади ва «Наутилус»нинг океаннинг қаерида турганини ва йўналишини    аниқ кўрсатади. Мана бу «Наутилус»даги    ҳаво ҳароратини    кўрсатадиган термометр;  буниси барометр,   у ҳаво босимини   аниқлайди ва бу   билан ҳавонинг ўзгаришини олдиндан айтиб    туради, гигрометр атмосферада намлик миқдорини    кўрсатади;  кема  йўналишини кўрсатадиган компас, қуёш баландлигига қараб жойнинг кенглигини аниқлайдиган секстант; географик узунликни белгилайдиган хронометрлар; ниҳоят, кундузги ва тунги кузатув трубалари; «Наутилус» сув сатҳига чиққанда, мен булар   ёрдамида уфқни кузатаман.

— Бу асбобларнинг ҳаммаси, — деб жавоб бердим мен,— кемачиликда ишлатиб келинмоқда ва буларнинг ҳаммаси менга илгаридан таниш. Бироқ мана бу ерда менга маълум бўлмаган аллақандай асбоблар бор. Мана бу ҳаракат қилиб турадиган милли катта циферблат манометр эмасми?

—     Ҳа, бу манометр. У кема ташқарисидаги сув босимини ўлчайди ва булар «Наутилус»нинг сувга қанча чўкканини кўрсатиб туради.

    Мана булар зондларми?

    Ҳа, фақат янги конструкциядагиси. Булар турли сув қатламларидаги ҳароратни ўлчайдиган термометрик зондлар.

 

106- машқ. Қуйидаги сўз ва терминлар қайси соҳага оидлигини аниқланг.  Шулардан икки соҳага оид сўз ва терминларни кўчиринг.

 

Аргумент, афиллия (баргсизланиш), оқсил, ғунча, миқдор, катталик, нотўғри каср, тоқ сон, номерлаш, проекқия, астронавтика, телескоп минораси, ой тутилиши, фонема, акустика, метеор нурланиши, гултож, новда, вилт, чексиз ечим, эҳтимолий хато, сиғим, график усул, пунктуация, семасиология, ўзак, кабиса йил, космогоник гипотеза, Катта Айиқ, вақт, абсолют вақт, негиз, сўз ясовчи аффикс, бўлувчи, ёпиқ чизиқ, тенглик ишораси, логарифм, урғу, миллий тил, бўғин, товуш, лексикография, комета, метеор, ой ўроғи, ассимиляция, мослик, эллиптик нуқта, дуккак, ён илдизлар, вегетатив ҳужайра, Омега туманлиги, бачки, куртак, гербарий, юлдузсимон ядро, туркий тиллар, кўчирма гап, каллак, ғалласимонлар, нектар, мослашув, ҳаракат номи, палак, соядаги барглар, ўсиш нуқтаси, тўқима, қаламча.

 

107-машқ. Қуйида гуруҳчаларга ажратиб берилган ўзлашма сўзларни ўқинг. Рус тилидан ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзбек тилига ўзлашган сўзларни топиб, улар этимологик жиҳатдан қайси тил(лотин, грек, француз, рус) ларга мансублигини аниқлаб айтинг.

 

1. Август, агрегат, адвокат, акварель, аккумулятор, акция, амбулатория, аннотация, аргумент, архив, арматура, артикуляция, аспирант, аукцион, антенна, аппарат, ассимиляция, ацетон, аффикс.

2. Альбом, анкета, актриса, аванс,  абажур, аттракцион, ансамбль, акушер, амортизатор, антракт, артиллерия, аккордеон, адрес, авангард, ателье, арго, альтернатива, авантюра, анонс.

3. Абстракт, авахта, автоматика, акробат, аноним, аристон, автобаза, актив, акула, алимент, аэродром, атаман, авиатранспорт, амиркон, аффрикат, арбитраж, аристократ.

4. Академия, акустика, аксиома, алебастр, анатомия, антибиотик, амнистия, антитеза, аорта, асбест, асфальт, атмосфера, алфавит, амфитеатр, азот, автограф, анализ, арахис, акация, антоним, апостроф, аптека.

 

108-машқ. Ўқинг. Берилган ва ажратиб кўрсатилган сўзлар этимологик жиҳатдан қайси тилга мансублигини аниқлаб айтинг.

 

I. Адир, азимут, нефт, гузар, муаммо, комплекс, бешик, зона, гул, рубоий, чилла, латифа, аёл, бола, сценарий, платшакл, мушоира, диёр, дискет, анор, армуғон, гавҳар, гайка, даво, дабдаба, демократ.

II. 1. Дунёда оқилона сўз ва яхши номдан бошқаси унутилади.              2. Тарбиясиз одам жонсиз жасадга ўхшайди. (“Оз-оз ўрганиб доно бўлур”)            3. Халқимиз азалдан ўз маънавий қадриятлари  ва диний эътиқодини юксак қадрлаб келган. 4. Миллий туйғу инсон учун табиийдир, чунки у ота-боболардан мерос қилиб олинган. (И.Каримов) 5. Аспирант Даврон Бўронов кечқурун институтдан уйга қайтмоқда эди. (Э.Аъзамов) 6. Ватанимда чин гражданман, Шудир менинг олий мансабим. (Т.Сайдалиев)

 

 

 

109-машқ. Қуйида берилган ўзлашма сўзларни ўқинг. Араб тилидан ва форс-тожик тилидан ўзлашган сўзларни аниқлаб, уларни икки устунга ажратиб ёзинг.

 

Абадий, аввало, аждар, андиша, беандиша, аттор, анжир, анжирзор, азият, алифбе, алифбо, арк, армуғон, асар, афсун, афсунгар, атир, афзал, арғувон, арзон, ашё, ашёвий, андуҳ, ақида, ақл, аҳил, афғон, астойдил, астар, авра, араз, ариза, армон, анжуман, адолат, аёл, арзанда, ажойиб, ажойибот, андава, ахлоқ, анор, анорзор, аҳоли, ангишвона, аския, аскар, арра, арракаш, алоқа, амал, амалиёт, андаза, асбоб, асил, атроф, афсона, анъана, айёр, асаб, аъло, андармон, азмойиш, адабиёт, аҳд, аҳамият.

 

110-машқ. Ўқинг. Гапларда ишлатилган жаргон ва арголарни аниқланг, қандай маънода қўлланганини айтинг.

1. Замон бунақа бўлишини    билганимда    ҳамма    нарсани сотиб, шундан қилиб қўймасмидим, — бой тагидаги хуржунга ишора қилди, — уч мингта бухорий хуржуннинг бир чеккасида келяпти. (Ҳ. Нуъмон,                     А. Шораҳмедов.) 2. — Белни бақувватрок, қилиб олиптими? — Чакки эмас, уч мингдан ортиқ тириги-ю, уч минг ўлиги бор. — «Ўлиги» дедингизми?   — Ўша Бухоронинг қизили-да, — деди чўзиб Ўрмонбек   худди пашмак ҳолва еб тамшангандек. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 3. — Хўш, агар иккита оқ қирғоқдан бўлса? — Иккита юз сўмлик демоқчисан-да, а?   ёмон эмас-а!..     (М. Г.) 4. — Нилуфар,   тур   ўрнингдах деяпман! — Нима қиламан туриб? Нима ишингиз бор? — Э, бомисан, данап? — деди   Кароматхон Нилуфарни гиж-гижлаб ва менга қараб: — Ана, паттангизни олдингиз,   калампо, энди нойи бўлинг! (У. Н.) 5.    Муллажиринг   бўлмаса, ҳар қанақа мавсум ҳам бефайзу белутф кўринади.  (Р. Заҳир.)   6.  Бурчакка илиб қўйилган плашчнинг чўнтагидан ғилофли устара ва қуйидаги мазмундаги ғалати   хатни топиб олдик: «Кеча Миткани хитлар илинтиришибди, Циган сотган бўлиши керак. Қақир-қуқурлар хитойникида». (Л. Ш.)

 

111-машқ. Ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг маъносини изоҳланг.

 

1. Бўй десангиз — бир гули ниҳол, Дилни ўртар ёноқдаги хол. (О.)     2.   3. Бир подшо шикордан қайтаётиб ташна бўлибди ва бир ҳовли олдига келиб сув сўрабди. («Гулпари».)  4. Офтоб     машриқдан    чиқиб    ўлкамизни    нурафшон    қилди.               (С. Калмиков.)  5. Дийдаларда    ёш қалқиди.    (С. Калмиков.) 6. Мулла Миртожига ўхшаганлар зоҳирда   тишларининг оқини кўрсатиб  юрган  бўлсалар-да, ботинларида   ғазаб-нафрат  қайнаб тошарди.    (Н. С.) 7. Ашъорий китобларга ихлосманд бўлган Ҳусайн янги «Девон» ёки    «Баёз»лар    топиш    иштиёқида саххоф дўконига тез-тез келиб турарди. (К. Моисеева.)      8. Ҳатто Абурайҳонга биринчи  даъфа муқобил   келганда ҳам, ўзини бунчалик йўқотиб қўймаган эди.              (К. Моисеева.) 9. Зарб, тақсимдан  берган вазифаларни тез-тез    ишлаб    бердим.  (Н.  С.) 10. Сатранжнинг ҳам ватани Ҳиндистон эканлиги жумла оламга аён-ку!  (К. Моисеева.) 11. Сиз ёшларимиз   фабрика-заводлар қуришни билмоғингиз, «осмон поезд»лар   ясаб учмоғингиз керак.  (Н. С.)  12.    Ҳар тоифа халқ ва қавм олимлари битиб қолдирган китобларни ўқиб чиқиш   лозим бўлади. (К. Моисеева.)   13 Абурайҳоннинг   фалакиёт ва риёзиёт   бобидаги илм-ҳунарлари Хоразм салтанати учун мислсиз фойда келтиражагига имоним комил. (К. Моисеева.) 14. Қарағайлар узра ёйилган, кўк  гумбазида    жилва    қилаётган     ол ранг   шафақнинг нафис бўёғи унинг  қирмизи   ёноғи тусичалик тиниқ ва дилрабо эмасди. (Ф. Купер.)             15. Бирингиз буюк мунажжим боболарингиз Улуғбек поёнига ета олмаган фалакиёт илмини ниҳоясига етказарсиз. Ораларингиздан Берунийлар, Ибн Синолар, замон муҳандислари, улуғ табиатшунослар  етишиб чиқар.    (Н. С.)

 

112-машқ. Берилган гапларни ўқинг. Нофаол сўзларни топиб, маъноларини изоҳланг турини аниқлаб айтинг.   

 

1. ...Ранг-баранг кийинган отлиқлар унинг орқасидан юриб борар, туғ ёки яловлар баланд кўтарилган эди. (С. Б.) 2. ...Юз минглаб ёш деҳқонлар керак эди, бироқ ёшлар сўқа дастасини ушлашни унутган, ... (С. Б.) 3. Қишлоқда бир ҳаким йўқ, Кўпчилнкни дард эзган. (Қ. Ҳ.) 4. Мулла Абдишукур, эртага ожизамизга    тўй келади, марҳамат    қилинг,    дурустми?  (О.) Шодликдан бир зумдаёқ   Дудоқлар    кетди   ёниб. (Мирм.) Ёрғучоқ тортиш ҳам, қўрғошин куйдириш    ҳам унинг иши. (Мирм.)    7. Темурнинг   орқасидан...    чопарлари,    мирзалари, тилмочлари ва энг кейинда хизматкорлари келар эди.  (С. Б.)              8. Насриддинбек гиламга сочилган сатранж доналарини босиб, пастга тушди.  (Мирм.)      9. Бойчечакларнинг    хушбўй, сезилар-сезилмас ҳидини найнинг ёқимли    саси билан    учириб келди. Қилич эса отини олти чақиримча бир тусда чоптириб бориб... дарвозахонага кирди. (С. Б.) 11. Сизларнинг боғларингиздаги зардолига чиқишга чиқиб, тушолмай йиғлаб ўтирганларимда неча-неча бор тушириб қўйгансиз   (Б.Даминов.)     12. Олимшоҳ    етти мамлакат    ҳоқонидан    йилига икки мартадан хирож олар экан. («Гулпари».)

 

113- машқ. Гапларни ўқинг. Архаик ва тарихий сўзларни аниқлаб, икки устун  шаклида  ёзинг.

 

1.  Қўлларида    асо,    кексалар,    Юзларида зиё,    кексалар.  (Э. В.) 2. Бу мактабхона бўлиб, муллаваччалар ҳафтияк ёдлашардилар. (П. Т.) 3. Беш пайса емни аяган кезларингда, қор кураб, илдиз топиб бердим уларга. (И. Р.) Ишлар зимдан битсин, сезмасин ағёр. (Я.)    5. Тирак бўлди — лой ийлаб, чарх тепди, ёрғучоқ тортди. (Мирм.) 6. Муштлашиш, ур-йиқитни миршаблар ҳам босолмади. (Мирм.)                     7.  Абдуваҳоб тезгина чипта олди ва йўловчиларга қўшилди. (Ш. Тошматов.)                   8. Бўлмаса сизнинг ўғлингизга ўхшаб шайтон арава минсинми?... (Ҳ. Н.) 9.   – Сенинг ишинг  колхозимизнинг секретари мулла Муқимнинг анкета тўлдиришига   ўхшайди.  (А. Қ.) 10. Кемтик  тишдай омочга  муҳтож деҳқон бечора.  (Қ. Ҳ.) 11. Алдаб қўяди деб менга ишонмайди, бир соат савдолашиб, тўрт пул ҳаён кўради. (С. Б.)

 

114-машқ.  I. Гапларни ўқинг. Тарихий сўзлар иштирок этган гапларни кўчириб, шу сўзлар тагига чизинг. Архаик сўзларнинг синонимларини топинг.

 

1. Мирзо Улуғбек илми риёзиёт ва ҳандаса борасида уст-устига саволлар берди. (О.Ё.) 2. Кичкина-кичкина, шифтига бош теккудек дўконларда баққоллар, атторлар, баззозлар, вопурушлар, поякилар ўз моллари билан савдо қилишади. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)     3. Йигитларни тўплайвер, юзбоши қилиб қўяман. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедав.) 4. Тун ярмидан оққан, олис қирлар ортидан кўтарилган заифгина ҳилол шуъласида борлиқ сокин, осуда уйқуга чўмган. (О.Ё.)  5. Бугун бу ерга полицмейстер, пристав, қози, мингбошилар, элликбошилар келиб, халққа ваъз-насиҳат қилмоқчи.                  (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 6. ...Мана пахта орқасида ўзи ёнар чироққаям етишдик. (О.) 7. Ниёз ҳарифининг қўлини қаттиқ бураб орқасига қайирди.            (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 8. Завод сизга бўнак беради. (Ҳ. Нуъмон,                  А. Шораҳмедов.) 9. Келаси баҳорда шеркатнинг ерини ўт омоч билан ҳайдашса керак. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 10. Бу амирларга ишонма, ўғлим! Уларни содиқ бўлсин десанг, қиличингни илкингда маҳкам ушла.(О.Ё.)

 

II. Бадиий асарлардан   тарихий    ва архаик сўзлар    иштирок   этган иккитадан    гапларга мисоллар  топиб    ёзинг, маъноларини изоҳланг.

 

115- машқ. Назир Сафаровнинг «Наврўз» асаридан олинган парчани ўқинг, касб-ҳунарга оид сўзларни  аниқлаб, улар қайси соҳага тегишли эканини айтинг.

 

«Ғув-ғув!.. Ғув, ғув, ғув!.. Ғув-ғув!.. Ғув, ғув, ғув!..» Бу — чархнинг овози. Онам ҳамон қадалиб ўтирганича чарх қулоғини тезкорлик билан айлантирар, чарх палласи чархпалак сингари айлана-айлана паррак билан дугга туташтирилган каноп ёрдамида дуг ҳам ҳаракатга келар, чириллаб айланиб, дуг учига ишлаштирилган пилта пахта толалари пиширилиб, бири-бирига илашиб, дугга ўраларди. Дақиқалар ўтган сари дуг семириб, ипга тўлиб   борарди.

 

116-машқ.     Гапларни ўқиб,  фразеологик бирикмаларни аниқланг, маъноларини изоҳланг.

 

1. Абдураҳим Тошматович танқиддан хафа бўлган эканлар шекилли, трестдан келганлар билан ҳам хайр-маъзурни насия қилиб, қуён  бўлдилар. (Э.Носиров)    2.   Босмачилик ҳаракатидан кўз-қулоқ бўлиб турмоқ учун Кейли Фарғонада қолди. (С. Калмиков.) 3. Иш мен кутгандек якунланмади. Тарвузим қўлимдан тушиб кетди. (Н.Ёқубов) 4. Қўрқувдан    юрагини ҳовучлаб яна анчагача киприк қоқмай ётди. (Ш. Сиддиқий.) 5. Уларни кўриб Афшин ҳанг-манг бўлди-ю, тилига муҳр    босилди.        (Ж. Зайдон.) 6. – Бу ёғи ҳақида эрталаб бош қотирамиз. (Шуҳрат) 7. «Ҳозирча ишлаб туради, — деди Йўлдош ака, — дурустроқ билимдон киши топилгач, паттаси қўлига тегади». (К. Нуъмон,                  А. Шораҳмедов.) 8. Кабинетни кўриб, Саиданинг оғзи очилиб қолди. (А. Қ.)               9. Оёғингни қўлингга олиб ғизилла. (Р. Заҳир.)              10. Бировнинг дилини сиёҳ қилмай юрадиган кун ҳам келармикин? (Н. Бирюков.) 11. – Вой, гапга тушиб кетиб вақтни туя қилибмиз-ку! (Шуҳрат)   12. Оёғидаги туфлисининг оҳори тўкилиброқ қолган, демак, битта туфли ҳам харид қилиш лозим.                    (Ф. Мусажонов.)

 

117-машқ.  Фразеологик  ибораларни  топиб,    турларга   ажратинг;  ҳар бир турга оид иккитадан гапни кўчириб, маъноларини изоҳланг.

 

1. Арава бўлса алмисоқдан қолган, яна синибди. (О.) 2. Аравани қуруқ олиб қочиш эви билан-да, аввал бурнингни артсанг-чи... (С. Абд.) 3. ...Ишқилиб барака топсин шу докторлар, бошинг ёстиққа етганда жонингга ора киришади. (Ҳ. Н.) 4. Йўқлаб келибсан, бошим осмонга етди. (Ас. М.) 5. ...Қизлар ҳар замон ишдан бош кўтариб, бир-бирига гап отишади. (С. Аҳм.) 6. Қорасочнинг дили сиёҳ бўлиб, бирдан хўрлиги келди. (С. Азимов.) 7. ...Амалда ишни издан чиқариб юборибсиз! (С. Назар.) 8. Кавушини тўғрилаб қўйиш керак: қурилишни ҳам, коллективни ҳам сариқ чақага сотади. (Ас. М.) 9. Ҳожи хола кўзи илиниб, энди хуррак ота бошлаган эди. ... (М. И.) 10. ...Унинг кўзлари қинидан чиқаёзди. (О.) 11. — Муродовага маъқул. Аммо Зуннунов икки оёғини тираб турибди. (И. Р.)     12. Қодир кирганда, у китобга мукка тушган эди. (Шуҳрат)

 

118-машқ.  Ўқинг. Фразеологик ибораларни топиб, маъноларини изоҳланг; Сўнгра уларнинг синонимларини топиб, ҳар бир иборадан сўнг қавс ичида ёзиб кўрсатинг.

 

1. Ҳай-ҳай, бола, оғзингга қараб гапир, тўриқ қашқа ўлди, дедингми? (Ғ.Ғ.) 2. Нусрат уни: “Ер тагида илон қимирласа билади”, — дер, ундан ўтдан қўрққандек қўрқарди.    (С. Назар.) 3. Шу ўтиришда ичини мушук таталаётганини қаёқдан билсин у? (С. Ан.)  4. Уялмадингизми давлатнинг кўзини бўягани? (С. Ан.) 5. ... Қодирнинг қоронғи дунёси ёришиб кетди, лабининг таноби қочди.  (Шуҳрат) 6. Лаълихоннинг шаънига бир гап айтди, ҳамманинг тепа сочи тикка бўлди. (С. Аҳм.) 7. Ўзининг шу ердалигини билдирсинми? Йўғ-э. Томдан тараша тушганидай-а? (С. Ан.) 8. ...Чунонам бир терлайсизки, дардингиз хамирдан қил суғургандек чиқиб кетади. (С. Аҳм.) 9. Сал қовоғингизни очиб ўтиринг. Одамнинг капалагини учириб юбордингиз-ку, Матлубахон! (О.Ё.) 10. Мактабга тааллуқли нима масала бўлса аралашади. Лекин ҳеч ким: “Нега сен ҳамма нарсага човлингни солаверасан?” демайди. (Шуҳрат)

119-машқ. Ўқинг. Фразеологик ибораларни топиб, маъноларини изоҳланг. Ўзаро антоним сифатида қўлланган фразеологик ибораларни аниқлаб, уларни жуфтлаб кўчиринг.

 

    1. Содиқнинг фикри равшанлашиб,  ўйлай кетди: Чуханов ҳам терговчи, бу ҳам терговчи. Иккаласи икки дунё. Биридан кишининг кўнгли сув ичади, иккинчисидан энсанг тош қотади. (Шуҳрат) 2. Судьянинг дунёда ўғли борлигидан қалбига илиқ нур югургани билан кўнглига қора соя тушиб,  хижил эди. (Шуҳрат) 3. Собир билан унинг ўртасидан шу кунларда ола мушук ўтганини яхши билишмасди. (Ҳ.Н.) 4. У даштдаги қизлар билан апоқ-чапоқ бўлиб кетган эди. (О.Ё.) 5. Ҳамма ишларидан кўнгли тўқ бўлганидан икки кун кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. (Ў.Усм.) 6. Кунлар оёғига тош бойлаб ўтар, У мактуб йўлига интиқ кўз тутар. (М.Али)

 

120-машқ. Бадиий асарлардан фразеологик ибораларга мисоллар топиб ёзинг, уларнинг маъноларини изоҳланг.

 

 121-машқ. Қуйида номлари берилган луғатлар билан амалий танишинг, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини мисоллар келтириб изоҳланг.

 

1.“Имло луғати” (мактаб ўқувчилари учун), 1976 й.,  “Ўзбек тилининг имло луғати” (Ш.Шоабдураҳмонов таҳрири остида, “Фан”, 1976 й., “Ўзбек тилининг имло луғати”  (лотин ёзувида) 1995 й.; “Ўзбек тилининг       кирилл ва лотин алифболаридаги имло луғати” (Тўлқин Тоғаев ва бошқалар), 1999 й.  “Ўзбек тилининг орфоэпик  луғати” (М.Содиқова, Ў.Усмонова), 1977 й.  

                2. “Русча-интернационал сўзлар изоҳли луғати” (О.Усмон, Р.Дониёров),  1965,  1972 йиллар; “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (З.М.Маъруфов таҳрири    остида, 2 томлик), Москва, 1981 й., Х.Ю.Бекмуҳамедов. “Тарих  терминлари изоҳли луғати”, 1978 й.; “Географиядан изоҳли  луғат”    (С.Қораев ва б.) 1979 й.

3. А.Ҳожиев.  “Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати”, 1974 й.; “Ўзбек     тили антонимларининг изоҳли луғати”, (Ш.Раҳматуллаев ва .), 1980 й.;  “Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати”, (Ш.Раҳматуллаев ва .), 1984 й.;   Ш.Раҳматуллаев. “Ўзбек тилининг    изоҳли фразеологик  луғати”, 1978 й.

4. В.Раҳмонов. “Ўзбек классик адабиёти асарлари учун қисқача луғат”, 1983 й.; Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит турк”(Туркий сўзлар девони), 3 томлик.(Таржимон С.М.Муталлибов), 1963 й.

 

122-машқ. Қуйида номлари кўрсатилган луғатлар билан танишинг. Уларнинг ўзига хос хусусиятини ва 121-машқда берилган луғатлардан нимаси билан фарқланишини тушунтиринг.

 

“Форсча-ўзбекча ўқув луғати” (А.Рустамов ва б.), 1975 й.;  Қ.Турғунов. “Психология терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати”, 1975 й.; “Ижтимоий-сиёсий терминлар луғати” (О.Усмон таҳрири остида), “Фан”, 1976 й.; О.С.Содиқов “Геология луғати”, 1958 й.;  С.Р.Муҳаммадхонов, Ф.Х.Жонгуразов.  “Ўсимликшуносликдан русча-ўзбекча луғат-справочник”, 1973 й.”

 

123-машқ. I. Қуйида номлари кўрсатилган луғатлар билан танишиб, уларнинг бошқа типдаги луғатларга ўхшаш ва фарқли томонларини изоҳланг.

 

                  К.З.Зокиров, Ҳ.А.Жамолхонов “Ботаникадан русча-ўзбекча энциклопедик луғат”, 1-том, 1973 й.; “Уй-рўзғор энциклопедияси”, 1982 й.; “Саломатлик энциклопедияси”, 1985 й.; “У ким, бу нима”.  Болалар энциклопедияси,                3 томлик, 1987 й.

II. Қуйидаги  сўзларнинг юқорида номлари кўрсатилган луғатларнинг қай бири таркибида берилганини аниқлаб ёзинг.

    

      Бўғирсоқ, вояга етмаганлар, деактировка, жиззали нон, кабарет, куя, кўра, лочира, маринад, оила бюджети, пижама, ромштекс, сифон, томорқа, деҳқончилик, ачитқи, чакчак, шарбатлар, шилпилдоқ, юбка, ўрама, қиём, қуштили

      

124-машқ. Ш.Шомақсудов, С.Долимовларнинг “Кенг уйнинг келинчаги” китобидан (Тошкент, Бадиий адабиёт нашриёти, 1964 й.) олинган қуйидаги ибораларни ёзиб, уларнинг “Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати”да қай даражада изоҳланганини текшириб кўринг.

 

                Аммамнинг бузоғи, бебилиска, бел боғлади, гапнинг белига тепди, дўпписи тор келиб қолди, зуваласи пишиқ, илоннинг ёғини ялаган, катта оғиз, лом-мим деёлмай қолди, миси чиқиб қолди, ноғорасига ўйнайди,  отнинг қашқаси.

 

125-машқ. Берилган сўзларнинг маъносини қавс ичида кўрсатилган луғатлардан фойдаланган ҳолда  изоҳланг.

 

  1. Аккредитив, бионика, вакансия, гарпун, джаз, жетон, зуммер, индекс, кворум, (“Русча-интернационал сўзлар изоҳли луғати”).
  2. Буқаламун, вобаста, диловар, ёғоч, ол, жубба, занбур, луччак, маъво, нигун (“Ўзбек классик адабиёти асарлари учун қисқача луғат”).
  3. Мушак, суз, туйғун, чакка, юпқа, ўнг, қий, алам, баргак, дўл (“Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати”).
  4. Албатта, ... бутунлай... гина  қилмоқ..., касалманд..., данғиллама..., етишмоқ..., ёрдам..., жаҳл..., зулм...(“Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати”).
  5. Адресант - ..., барқарор - ..., дали-ғули - ..., ёвузлик - ..., золим - ..., обод - ..., саёз - ... («Ўзбек тили антонимларининг изоҳли луғати»).

 

 

МОРФОЛОГИЯ

 

126-машқ. Гапларни ўқинг. Мустақил сўзларнинг лексик ва грамматик маъноларини аниқланг.

 

Н а м у н а:  Бу — лексик маъноси: кўрсатиш, грамматик маъноси: олмош, кўрсатиш олмоши,  синтактик вазифаси: сифатловчи аниқловчи.

 

1. Бу гапларнинг барини Ҳафиза хомуш ва оқилона тингларди. (Мирм.)     2. Дилшод китобни ёпди, илдам одимлар билан ҳовли томон кетди. (М. И.)     3. Атрофи кўк панжаралар билан ўралган улкан боғ дарвозасидан кираверишда уч қаватли шинам бино савлат тўкиб турибди. (Ж. Абд.)              4. Йўлчи қишлоқдан келтирган халтасини кампирга узатди. (О.)

 

127-машқ. Берилган гапларни ўқинг, ажратиб кўрсатилган сўзлардан грамматик маънони ифодаловчи воситаларни аниқлаб, уларни изоҳланг.

 

1. Деҳқонни ер даволайди. Уруғ билан бирга орзу, дард-ҳасрат, қувончларини ҳам ерга тўкади. (С. Нуров.) 2. Гулнорнинг ғойиб бўлиши Йўлчига яшин урган каби таъсир кўрсатди. (О.) 3. Зуфар Ҳакимовичнинг юзида ҳам энди безовталик ифодаси йўқ эди.      (П. Қ.) 4. Она меҳрига тенглашадиган меҳр-муҳаббат оламда топилармикан?  (Ё. Шукуров)

 

128-машқ. Ўқинг. Мустақил сўзларни морфемаларга ажратинг: ўзак ва шаклларни (модал функционал шакл ва сўз ўзгартиш шакли) кўрсатинг.

 

Н а м у н а: кўзларини — кўз/лар/и/ни — сўз ўзгартиш шакли; жилмайиб жилмай/иб — модал шакл.

 

1. Кампир кўзларини очди ва рўпарасида жилмайиб турган йигитга тикилди. (Ҳ. Н.)      2. Қундуз университетнинг учинчи курсида ўқир, унинг мақсади ҳайвонот дунёсини ўрганиш, шу соҳада илмий иш билан шуғулланиш экан. (Ж. Абд.)

 

 

129-машқ. Ўқинг. Мустақил сўзларни морфемаларга ажратинг; ўзак ва аффиксларини белгиланг; аффиксларнинг турини айтинг.

 

Тўлишган ой шуъласида қор қоплаган водий кумушдек ярқирарди, фақат ўртадаги дараларни қоп-қора соя босганди, лекнн у ерда ҳам қор дам-бадам куядори сингари ялт-ялт қилиб турарди. Қарағай шохларидаги қор уюмлари ҳамлага ҳозирланиб турган йиртқич ҳайвонларга ўхшарди. Узоқда электростанция движоги гупилларди: унинг шовқини шамол эсгандагина эшитиларди. (Ю. Семёнов.)

130- машқ. Гапларни ўқинг, ажратиб кўрсатилган сўзлардаги сўз ясовчи аффиксларни белгиланг ва қандай негиз ясаганини айтинг.

 

1. Улар раиснинг ўткир, жонли, гоҳ пичинг, гоҳ ташвиш ва ҳазил билан товланган сўзларини, дадил фикрларини диққат билан тинглашар, ўз таклифлари билан тўлдиришар, гали келганда очиқ эътироз қилишар эдилар. (О.) 2. Қишки имтиҳон кунлари яқинлашганди, дарс тайёрлаш учун кечқурунлари факультетга келишга тўғри келди. (А. Қ.) 3. Бу биринчи  бўлинма командири окопга етиб,... қатъий овозда сўради. (Ф. Ниёзий.) 4. Ўктамнинг сал сузук кўзлари энди беихтиёр равишда ҳовлида айланиб қолди. (О.) 5. Кўп ҳам ўтмай сўради шоҳ: “Қани менинг шоҳ қизим, Ҳаётимнинг суянчиғи, юпанчим ҳам ёлғизим?” (Ш. Руставели.)

 

131-машқ. Ўқинг, ажратиб кўрсатилган сўзлардаги шакл ясовчи ва сўз ўзгартирувчи аффиксларни белгиланг.

 

  Ўктам сийрак тут ёки мева дарахтлар қатори билан, ариқлар, зовурлар билан бир-биридан чегараланган кенг далаларни ёқалаб кезди. Ғўзанинг ўсишида катта тафовут кўрди у. Ҳатто бир-бирига ёндош далаларнинг манзараси кескин фарқ қилар эди. У бир ёққа қараб хурсанд бўлса, завқланса, иккинчи ёққа бошини ўгириб, ўсиши мужмал, аллақандай касалсимон ғўзаларни кўрар, юраги ачишар эди. У турли бригадаларда, звеноларда ғўза парвариши бир хилда эмаслигини англади. (Ойбек.)

 

132-машқ. Ўқинг, сўзларнинг тузилишига кўра турларини аниқланг. Қўшма, жуфт ва мураккаб сўзларни алоҳида-алоҳида кўчиринг.

 

I. Эгнида қизғиш, ним қора аралаш матодан тикилган гимнастёрка, галифе шим. Оёғида чиройли қора хром этик. Бошида қоракўл телпак. Белида камар, камарида чиройли жажжи ханжар, тўппонча, қора қош, хушмўйлов, хушқомат, беҳад кўркам Ҳайдарбек қуролли икки йигити ўртасида, қўли кўксида, бош эгиб, ўнг ва сўлида занжирбанд одамлар орасига кириб  борарди. Унинг жозибадор чеҳрасидаги аломат шодликми, қайғуми, пайқаб бўлмас эди.

II. Бизни Орзи амаки бошлаб боряпти. Унинг сўзига қараганда, қишлоқнинг кун чиқиш тарафида бир ошнаси бор эмиш. Меҳмондўстликда унга етадигани йўқмиш. Доим эшиги, дастурхони очиқмиш. Юз-кўзи кулиб турадиган, кўнгли очиқ одаммиш. Унинг суҳбатида бўлган киши зерикмасмиш, бамаъни гапларидан кишининг мияси тўлармиш. Тунашга жой бемалол, от-эшакларга ҳам емиш мўл эмиш. Хайрият, эсон-омон қўнадиган ерга бориб етдик. (Н. Сафаров.)

 

 

 

133-машк. Ўқинг, туб ва ясама сўзларни аниқланг. Ясама сўзларнинг қайси усул билан ясалганини айтинг. Аввал морфологик, кейин синтактик усул билан ясалган сўзларни ёзинг.

 

I.   Улар боғдан чиқиб, ёлғизоёқ йўлдан пахта майдонлари бўйлаб юришаркан, қиз «Дам олиш уйи»нинг аҳамияти,   ўзга қурилишлар, ишлар ҳақида сўзлади.  Суҳбат, муомала минут сайин кўпроқ бевосита ва дўстона бўла бошлади. Ўктамга гидростанция дастлаб оддий ва енгил қурилиш каби кўринди. Ўктам баландга кўтарилиб, қувур бўйича катта суръат ва куч билан отилаётган сувни томоша қилди, кейин станциянинг мустаҳкам ғиштин биносига кириб агрегатни ва асбобларни кўрди. (Ойбек.)

II.    1. Сенинг шунчалик олиҳиммат бола эканлигингни билмаган эканман. (О. Жўраев.) 2. Одамгарчилик, меҳрибончилик қанақа бўлишини ўша кинодан ўрганиш керак экан.     (Л. Маҳмудов.) 3.  Бу — фақат бизнинг асримиз кишиларининг ақл-заковати, куч-қудратига хос иншоот. (А. Назаров.) 4. Кўзларида бўлса кўзойнак,  Китобларин сони жуда кўп. (Мирм.) 5. Раис унинг кўзига камсавлатроқ кўринди. (А. Қ.) 6. Анжирлар обдан сарғайган, анорлар энди пиёладай бўлиб қизара бошлаган, кечки олмаларга ранг кираётган, ноклар ҳали кўм-кўк носқовоқлардай осилиб турган фасл эди.            (Ҳ. Ғ.) 7. Фарзанд дийдорига ташна қалби... Чинобод томон парвоз қилишга ундади. (А. Назаров.)

 

                 134-машқ. Ўқинг. Мустақил сўзларни аниқлаб, қандай саволга жавоб бўлишини айтинг.

 

Меҳмондорчиликдан қайтгандан сўнг Зайнаб кийимларини электр дазмол билан дазмоллади, қунт билан тахлаб чамадончасига жойлади-да, радиоприёмникни қўйиб, «Пиковая дама» операсининг ўзбекчасини тинглади. Зайнаб эртага жўнашини эсларкан, юраги алланечук зирқираб кетди.   Ҳатто унинг меҳнатда ботир, юраги соф ва самимий “ошиқлари” ҳам бор. Ҳамиша ғайрати тошган, шижоатли, хушчақчақ ёш колхозчи Тўғон Бошоқов билан бирга далада ишлаганда чарчайдими киши. Тўти холадай тўққиз ўғилнинг онаси, мажлисда нотиқ, теримда девкор аёлни жондан севмаслик мумкинми? (Ойбек.)

 

                 135-машқ. Ўқинг. Ёрдамчи сўзларни ҳамда модал, ундов ва тақлид сўзларни  аниқланг.

 

Қуёш селида мириқиб чўмилган бўйдор тераклар қучоғида торая-торая ғойиб бўлган текис йўлда аскар енгил одим отарди. Бу йўлни урушдан бурун колхозлар қурган эдилар. Илгари бу ерда ёғингарчилик палласида балчиқ отнинг қорнига  етарди. Мана бугун қулинг ўргулсин бир хиёбонки, кўланкасида ястангинг келади. Аскарнинг юраги тўлқинланиб, одим-одим жойда тўхтар ва ҳар ёнга суқланиб қарар эди. Ўнг томонда учи кўринмас, кўм-кўк, текис пахта даласи очилди: “Бунда шундай яхлит пахта майдони йўқ эди-ку.  Қандай иш қилишибди-я. Пахтага ана шундоқ қулочкаш майдон керак. Меҳнатни аямасанг, бу ерда ҳосил қайнайверади. Аҳ, ғўзаси пича кечикибди-да...” — деди ўз ичида аскар. Ариқларда қий-чув билан чўмилиб, қизғин тупроққа ағанаган қора-қура болалар, ҳавода зарғалдоқларнинг “биёв-биёв”и ва тракторларнинг гулдурови, девор орқасида тандирда пишаётган ноннинг ҳиди, боғларда меваларни қушлардан қўриқловчиларнинг шовқини — ҳамма нарса унга тинч ҳаётни ва эркин меҳнат нашъасини гавдалантирар эди. (Ойбек.)

 

ОТ

 

136-машқ. Ўқинг, атоқли ва турдош отларни аниқланг, уларнинг фарқини изоҳланг.

 

Одатда катта истеъдод эгалари ҳаётда ҳам ёрқин шахслар бўлади. Мен Ойбек ва Ғафур Ғулом, Миртемир ва Шайхзода каби улкан сўз санъаткорлари суҳбатида бўлиб, шундай эътиқодга келганман. Бу устозлар кириб келган уйларда чироқ ёқилгандай бўлар, ўзгача бир файз қўшилар эди. Аминманки, Ҳамид Олимжон, Усмон Носирлар ҳам шундай фариштали одамлар бўлишган.

... Усмон Носирнинг “Юрак”, “Нил ва Рим” шеърлари, “Нахшон” достони ўзбек шеърияти хазинасидан жой олган. Шоир қилган таржималар бу олижаноб санъатнинг ёрқин намуналари сифатида кўп авлод таржимонлар учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади.(Э. Воҳидов)

 

137- машқ. Муроджон Раҳмоновнинг «Самимийлик» шеърини ифодали ўқинг. Аниқ ва мавҳум отларни аниқлаб, фарқини тушунтиринг.

 

Сен борсанки, ҳаёт ширин, ишқ барқарор, самимийлик,

Сен борсанки, дўстлик мангу, ёр вафодор, самимийлик.

Сен бор жойда кўнгил равшан, диллар чароғон ҳамиша,

Сен бор жойда йўқ кин, ғараз, йўқдир озор, самимийлик.

Сен бор жойда турмуш гўзал, кулиб боқар бахт, истиқбол,

Сен бор жойда яхшилик бор, эзгулик бор, самимийлик.

Сен борсанки, соф дил одам, эл фаровон, замон хуррам,

Сен бор жойда бўлмас гумон, йўқ ҳеч ғубор, самимийлик.

Сен борсанки, кўнгилларда доим баҳор, самимийлик.

Сен биландир саодат ҳам, пок хислатлар, садоқат ҳам,

Мангу яша сен жаҳонда, бўлгин бисёр, самимийлик...

 

               

 

138-машқ. Ўқинг, якка ва жамловчи отларни аниқланг, фарқини тушунтнринг. Гапларни кўчириб, жамловчи отлар тагига чизинг.

 

  1. Хонга уруш очмоқни У хаёл қилар эди, Эл буни билар эди. (Ҳ. О.) 2. У доим боқиб пода, Юрар эди саҳрода. (Ҳ. 0.) 3. Болам, энди юрт тинчиб қолди, Элу халқ ҳам эркин тин олди. (Ҳ. О.) 4. Мамлакатнинг сардорига пешвоз бўлди фуқаро. (Ш. Руставели.) 5. Лашкар учун дастурхонни тўкин ёзиб қўйдириб, Меҳмонларга улашди шоҳ шоҳларга хос совғалар. (Ш. Руставели.) 6. Қўшин борар, орқасидан борар эди юк карвон. (Ш. Руставели.) 7. Кўк ва яшил кийимдаги оломон тик туришиб, Севинч ёшин тўкар эди Автандилни кўришиб. (Ш. Руставели.)

 

139-машқ. Ўқинг. Бирлик ва кўплик сонда келган отларни аниқланг. Кўплик шаклда келган отларнинг маъноларидаги фарқларни изоҳланг. Гапларни кўчириб, кўплик қўшимчаси тагига чизинг.

 

I.    Қуёш ботган эса-да, ҳали ҳаммаёқ ёруғ, ҳали кундузнинг яллиғи билан нафас олган даштда тўрғайлар ора-сира “чив-чив”лашиб учишар эди. Тошбақалар, кирпитиканлар ўйнар эдилар. Майда тошлар устида шилдираб оққан илиқ сув билан челакларни тўлдиргандан кейин, бет-қўлларини ювиб, сочларини ҳўллаб, дам олгани катта тошга ўтиришди. Бу ерда чуқур жимжитлик ҳукм сурар эди. Қизлар секин-секин қуюқлаша борган шом қоронғисида сокин мудраган адирларга, тепаларга хаёлчан термулиб, анча вақт жим ўтиришди. (Ойбек.)

II.    1. Бошларимга ёстиқ келар кўп малол. (Ҳ. О.) 2. Ҳалимахон, Назирахонлар, Надимахон, Каримахонлар Қушдай енгил учар эдилар. (Ҳ. О.) 3. Мана ҳозир она суратига тикиларкан, унинг юзидаги таниш, кўп воқеаларнинг шоҳиди бўлган ажинлар, ҳеч қачон кулмаган қисиқ лаблар, ҳасрат тўла кўзлар Низомжонга: “Болагинам... Ёмонга ёндашма!” деяётгандек.(С. Аҳм.) 4. Опаси бўйнидан, қулоқларидан исирғаларини олатуриб ҳиринглаб кулди. (С. Аҳм.) 5. У ўз боласини бир парча этдан катта қилгунча не машаққатлар тортмаган! (С. Аҳм.) 6. Сени опичлаб  кўтарган отангнинг беллари қарсиллаб синиб кетса бўлмасмиди! (С. Аҳм.)

 

140- машқ. Эгалик аффиксларини олган отларни аниқланг. Кўчириб, эгалик қўшимчаси тагига чизинг, шахс ва сонини сўзнинг устига ёзинг.

 

1. Акам ишхонадан чиқиб, ўртоғи Холмат партизанни қаршилади. У, одатдагидек, тўла-тўкис қуролланган. Унинг келишган қоматига... кўк мовут шими, сарғиш гимнастёркаси,  ...  шпор тақилган қора хром этиги, қиличи, белидаги қўш бомбаси, бешотар милтиғи фақат  Холмат Ражабов учун яратилгандек ярашарди. (Н. Сафаров.)

II. 1. Асрларнинг сўкиб чокини, Кўзларимга суриб хокини, Тарихларни бир-бир титурман, Афсоналар топиб битурман. (О.) 2. Наврўз келса сўроқлаб, Не дейман, бошларим хам. Ёз изласа сўроқлаб, Не дейман, кипригим нам.  (З.О.) 3. Адаштирмай таниб турди Улкан дарёнг, кенг ўрмонииг, Боғу роғинг, қирингни! (Ш.) 4. Лочин акам — Валерий, Лочин опам — Валяхон! Мен сизга ҳамроҳ, шерик Қуёшга азиз меҳмон. (Г. Ж.) 5. Ижодингга биз ташна. Чанқоқликни, кел, қондир, Куйинг элга достондир. (Қ. Ҳ.)

 

141-машқ. Гапларни ўқинг, эгалик қўшимчаси билан қўлланган отларни аниқланг. Отларга эгалик қўшимчаси қўшилганда ўзакнинг ўзгаришини изоҳланг.

 

1. Моши сийрак дуккаклаб, Қовоғи кеч гуллаган. (Қ. Ҳ.) 2. Бутун қишлоғимизда битта Ражабийимиз бор, холос. (Н. Бирюков.) 3. У ишкомнинг оғзида кўринган ёруғликка интилди. (С. Ан.) 4. Жонажон ўртоғи Карима билан ҳужраларида юзма-юз қолишга Мунавварнинг юраги бетламас эди.          (С. Ан.) 5.             Болалар ётоғида ҳам ҳеч ким кўринмайди. (С. Ан.) 6. Ҳа, айтгандай, Илашев, Йўлдошевлар чакана радио эмас, оғзини беркитсангиз, бурни билан гапиришдан ҳам тоймайдиган одамлар. (А. Муҳиддин.)

 

142-машқ. Кўчиринг Бош келишикда қўлланган отларни аниқлаб, сўроғи ва гапдаги вазифасини айтинг.

 

1. Юрак тўла шодлик, меҳр, бахт, Унинг кўзларига боқаман. (З.) 2. Она ўз юртини жондай севади, Ватан ҳам онани севар ардоқлар. (З.) 3. Ғира-шира вақт. Ҳали қуёш Чотқол тоғларининг бағрида ётибди. Бўтакўзликлар бу чоқни субҳидам дейдилар. (И. Р.)  4. Тошкентда дўстларим, ўртоқларим, ака-укаларим — ҳаммалари ҳам жуда ҳурмат билан қарши олдилар. (Ғ. Ғ.)           5. Овга чиқиб бир кийикни овлашди икки ўртоқ, Гулхан ёқиб ўтирдилар, ўтмади лекин томоқ. (Ш. Руставели.)              

 

14З-машқ. Ўқинг, отларни топиб, сўроқ беринг, қайси келишик шаклида қўлланганини айтинг. Кўчириб, бош келишик шаклидаги отларнинг тагига чизинг, гапдаги вазифасини айтинг.

 

     Ёз бошланиб, Яксарт бўйидаги чўлларда ўтлар қовжирай бошлади. Бу ерларда яшовчи шак қабилалари серўт яйловларга кўчиш тараддудига тушишди. Янги ерларга кўчиш чорвачилар учун бир байрамдек эди. Улар баҳор мавсумида яшаб ўрганиб қолган ерларини ташлаб кетиш олдидан бир-бирлариникига қўноқ бўлиб борар, доривор ўтларни еб семирган бияларнинг сутидан тайёрланган ўткир қимизларни ичган йигитлар  қизлар билан лапар айтишар...  эди.

      Бироқ бу сафар одамларнинг кўнглига қил сиғмас, ўтовлардан на қўшиқ товуши ва на қизларнинг хушчақчақ кулгиси эшитиларди.

     Баланд бир ерга қурилган катта оқ ўтовни эгниларига ярғоқ теридан камзул, бошларига учи ингичка, узун қалпоқ кийган қуролли соқчилар қўриқлаб турардилар. (М.Осим)

 

144-машқ. Ўқинг. Қаратқич келишигида қўлланган отларни аниқлаб, сўроғини, қайси сўз билан боғланганини ва гапдаги вазифасини айтинг. Қаратқич келишигидаги отларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Саксовулнинг бир қисми ёниб бўлиб, яхлит-яхлит чўғларга ажралмоқда, чўғлар эса кулга айланмоқда. Гулханнинг ёнгинасида — мен ётган каравотнинг пастида ёзиғлиқ шол устида ҳам жой тўшалган. (М. Салом.) 2. Самолётнинг уч соат кечикиб учаётгани қизнинг ширин хаёлларини, бўлажак қаҳра-монлари билан қиладиган суҳбатларини чиппакка чиқаргандек бўлди. (М. Салом.) 3. Анови қилич таққани бўлса, Холмат самоварчининг ўғли Раҳмат. (Н.С.) 4. Бузоқча сўйилган куни етти ухлаб тушимга кирмаган воқеанинг гувоҳи бўлдим. (Н.С.) 5.  Бувимнинг ҳар қиссаси, Ҳар бир қилган ҳиссаси Фикримни тортар эди. (Ҳ.О.) 6. Журжоннинг даласида, Дарёнинг ёқасида Бир чол ўтин терарди. (Ҳ. О.)

 

145-машқ. Ўқинг. Қаратқич келишигида келган отларни аниқлаб, қандай шаклда (белгили, белгисиз, -н, -ин шаклида) қўлланганини айтинг. Белгисиз қўлланган қаратқич келишигидаги отни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Олмос бўлиб ярқирар тоғлар қояси, Йўлларингга бош урар боғлар сояси. (З. О.)  2. Лекин пичоқ тиғи тегар-тегмас тарс ёрилган Йўлдошнинг шакарпалаги беқиёс ширин эди. (С. Ан.) 3. Уйимизнинг файзи ҳам сизсиз, Фарзандимиз онаси — бахти. Таомимиз лаззати ҳам сиз, Кийимимиз дазмоли — тахти. (Мирм.) 4. Араб шоҳин танбеҳин-ку беролардим бемалол, Аммо тожин иззат қилиб чопиб ўтдим мен дарҳол. (Ш. Руставели.) 5. Султон қасрин эшигида тортдик отлар юганин. (Ш. Руставели.) 6. Шамолларнинг шўх ўйинида, Гулзорларнинг чаман қўйнида, Сойлардаги тўлқин бўйнида Қулоч ёзди баҳор ва ёзим. (Ҳ. С.) 7. Харсанглар бағрида ўсар оқ гуллар, Юрганда оёқни ўпар нилуфар. (Ҳ. С.)   8.   Ўтмишингдан мангу ёдгордир Улуғ рассом Репин ижоди, Некрасовнинг қўшиқларида Куйлангандир бурлаклар доди. (Ҳ. С.) 10. Халқ ҳурмати, дўстлар севгиси Қалб ўтини асло сўндирмас. (У.)

 

146-машқ.  Ўқинг. Тушум келишиги шаклида келган отларни топиб, сўроғини, қайси сўз билан боғланганини ва гапдаги вазифасини айтинг.

 

1. Мен йигитларни яқинимга чақирдим. Қишлоқни разведка қилиш керак. Икки кишини юборадиган бўлдик. (Т. Рустамов.) 2. Кетма-кет узатилган челак ва саватларни кексалар ерга ағдардилар, хирмон борган сари кўпайди. (О.) 3. Бир зумда машинани ўрмонга олиб кирдик-да, пастқам жойга яширдик. Унинг изини ҳам текислаб ташладик.    (Т. Рустамов.) 4. Гуллар, тўсманг йўлимни, еллар, тутманг қўлимни, Наманганлик нозанин йўлимда интизормиш. (Ҳ. С.) 5. Сен куйладинг ва бирин-кетин Борлиғимни чулғади хаёл. (Ҳ. С.) 6. Хира қилар кўзларининг яшини юлдузларни, Гўё қуёш яқинлашиб, қамаштирар кўзларни. (Ш. Руставели.) 7. Нолир эди: «Фалак мени юз балога дуч этди, Ҳаёт шавқин, най-рубобни, чилторларни пуч этди». (Ш. Руставели.)

 

147-машқ. Ўқинг. Қаратқич ва тушум келишигида қўлланган отларни ўзи боғланган сўзлар билан биргаликда кўчиринг; қандай сўз билан боғланганини тушунтиринг.

 

    Сиз ҳам афанди бўлиб қолибсиз, раис, — деди у кулгиси босилмай, — афанди тушида уч танга пул топиб олибди-да, шу уч тангага от олиб минмоқчи бўлибди. Уч тангага от келармиди. Ўйлаб-ўйлаб тухум олмоқчи, тухумдан жўжа, ундан товуқ қилмоқчи бўлибди. У товуқни жўжалатиб, пулига қўзи алмоқчи, қўзини қўй, қўйни бузоқ, бузоқдан сигир қилмоқчи — сигирнинг сутини сотиб, от олмоқчи бўлибди... . Сиз ҳам йўқ товуқнинг тухумини юз минг сўмга сотмоқчисиз.

    Сен афандичалик ҳам бўлмабсан, — дедим Фозилжонга. — Қўрдингми, афанди деҳқон экан. Деҳқон ҳисобдон бўлади. У бир чигитдан икки қучоқ пахта олмаса, ерга энгашмайди. Афанди уч тангага от олиб минишнинг ҳисобини топибди. Парранда — хазина! Бурунгиларнинг нақли шуки, дунёда одамни  боқадиган ва бой қиладиган етти хазина бор. Масалан, сигир — рўзғорнинг қассоби билан баққоли, асалари — оиланинг табиби, ипак қурт — қизларнинг сепи, обжувоз — қозоннинг қаймоғи, тегирмон — қориннинг белбоғи, боргинки, ўрмон ҳам хазина, парранда ҳам. Буларнинг ҳаммаси бор, парранда йўқ. Тегирмончининг ўғли айтган бўлса, ишон. Дадаси қандай хазинамизни бошқаряпти. Тегирмондан ҳар куни маъмургарчилик  оқиб турибди. (И. Раҳим.)

 

118-машқ. Ўқинг. Тушум келишигида ишлатилган отларни аниқланг ва қандай қўлланганини (белгили, белсисиз, -н, -ин шаклида) тушунтиринг. Белгисиз ва  -н, -ин  шаклида келган тушум келишигидаги отларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Дунёнинг ёшлиги дейдилар Гул чеҳрали баҳорни, Майни. (У.) 2. Офарин  меҳнатнинг қадрин билганга! Шону шараф бўлсин меҳнат қилганга! (У.)         3.     Чўнг пўлат тулпорин  у пахтазор майдонида Ўйнатиб, жавлон урар, ҳеч кимсага очмас дилин. (Ҳ. С.) 4. Агар ишдан тўхтаса булоқ, Кўзларини қум босар, қурир, Кеча-кундуз қумни ўйнатиб Қайнашининг боиси шудир. (У.)     5. Инсон ақлин, ўй-заковатин жонлантириб шеъринг сатрида, Ҳиндистоннинг хуш табиатин Мисраларга тиздинг, Амрита! (Ҳ. С.) 6. Шум толеин қарғаб-қарғаб у қайтмоққа жазм этди. (Ш. Руставели.) 7. Кошонага кирганида эшитди ов бўлишин, Шикорчилар қийқириғин, бурғуларнинг товушин. (Ш. Руставели.) 8. Шунда султон алланима эслагандай бўлди-ю: «Бу қирғоқда кўп ғалати иш юз берди», — деди у. (Ш. Руставели.) 9. Ёв енгилди, бизга қалъа эшикларин очдилар. (Ш. Руставели)  10. Эркни, қирни, дарёларни, чўлни қўмсаб қолди дил, Биз отландик султон билан, чопишиб кетдик дадил. (Ш. Руставели.)

 

149- машқ. Ўқинг. Нуқталар ўрнига -нинг ёки -ни аффиксларидан мосини қўйиб, гапларни кўчиринг.

 

   Собир бутун-бутун харсанглар..., ортиқча кучанмасдан, аллақайдандир кўтариб, қора терга ботиб югурарди. Ўктам эса кўпирган, ўкирган сувда бўйнигача ботиб, ҳансираб ишларди. Сайрамов... юраги тўлқинланиб кетди. Халқ... шовқинли, мардона кураши..., қаҳрамонона иши... кўрганда, уни ҳамиша ҳаяжон қучар эди. Машҳур халқ қурилишларида ўн мингларча халқ... баланд руҳи..., фидокорлиги... ва имконсиздек кўринган ишлар... мўъжизадор қаҳрамонлик билан бажарганини, энг азим қийинчиликлар... ажойиб уюшқоқлик, уқув ва мардлик билан бартараф қилганини Сайрамов кўп марта кўрган эди. Ҳозирги кураш у буюк ишларга нисбатан бир томчи эди гўё.   Сайрамов оқ шоҳи кители... ечиб, қаёққадир отди-да, қизғин ишга астойдил қўл урди. Ишга киришганда ўзини унутадиган даражада, қизиқиш, берилиш унинг одати эди. (Ойбек.)

 

150-машқ. Гапларни ўқинг. Нотўғри қўлланган қаратқич ва тушум келшигидаги отларни аниқланг, нотўғри қўлланиш сабабини тушунтиринг.

 

    1. Қизингизни манфаати сиз учун ҳаммадан афзалроқ эканини тушунаман. (Н. Бирюков.) 2. Брошюраларни  эса сон-саноги йўқ, шунча китобни у қачон орттира қолдийкин.  (Н. Бирюков.) 3. Бироқ атрофи гулзор билан ўралган уй олдига келганда, Ойнорни нотаниш бир қиз билан ўтирганини кўрди.            (Н. Бирюков.) 4. Бу ниманинг оқибати? Ҳаётнинг билмасликнинг оқибати. Агар бутун гармдорининг кўрган бўлганингизда билардингизки,... (Ф. Мусажонов.) 5. Улар бу қурилишни  ўзлари учун, ўзларининг авлод-аждодлари учун ҳамда Ватанни янада яшнатиш учун барпо қилаётганликларини жуда яхши билардилар. (А. П.) 6. Аммо овози қовоқни ичида шунақа шанғиллаб кетдики, биров уни қулоғига мих қоққандай бўлди. (Л. Маҳмудов.)

 

 

 

 

 

151- машқ. Гапларни ўқинг. Жўналиш келишигида қўлланган отларни топиб, сўроғи ва гапдаги вазифасини айтинг. Жўналиш келишиги қўшимчаси сўзларга қайси шаклда қўшилганини изоҳланг. Шу келишикдаги отларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб, келишик аффикси тагига чизинг.

 

1. Комила ёстиққа ёнбошлаб, узун сўлиш олди, беихтиёр ўй ва хаёлларга берилди. (О.) 2. Онанинг юраги умид ва қувончга тўлди, қизига узоқ умр ва бахт тилади-да, ... идиш-оёқни йиғиштира бошлади. (О.) 3. Кўз ўнгида чирпирак бўлаётган манзара озодликка чиқиб рақс тушаётгандек ... бўлади. (У. Н.) 4. Улар уч арава бўлиб нонушта маҳалида қишлоққа кириб келишди. (А. Қ.) 5. Танкка душман артиллериясининг снаряди тегиб ёна бошлади.       (Т. Рустамов.) 6. У ҳар гал Марғилон келганда, албатта, Икромжонни суриштириб, ... бирпас чақчақлашиб, ўзи Андижонга ўтиб кетар эди. (С. Аҳм.) 7. Дилдор қошларини чимириб шийпонга чиқар экан, Асрорага гинали қараб олди. (С. Аҳм.)  8. Орадан йўқолди қадрдон ота, Ўзбекка жонажон, меҳрибон ота. (Ғ. Ғ.) 9. Газ келди, газ билан пойтахтимга гўё қуёш кириб келгандай бўлди. (У.) 10. Димоққа хуш ҳид упуради Боғлар ошиб келган шаббода. (Ҳ. С.)

 

152-машқ. Гапларни ўқинг. Ўрин-пайт келишигидаги отларни топиб, сўроғи, маъно муносабатлари ва гапдаги вазифасини айтинг; уларни ўзи боғлаган сўз билан бирга кўчиринг, келишик аффикси тагига чизинг.

 

1. Навоийнинг кўзларида ўт чақнади. Мамлакатда янги ғалаён кўтарилганлиги ҳақидаги хабар унинг қалбида ғазаб оловини ёққанди.          (Л. Бать.) 2. «Шу мақсад йўлида ишлайверинг, етарсиз орзуга...», — деди Ўктам. (О.) 3. Тонгда биринчи бор заводга келиб, Эгасиз дастгоҳга қўлинг узатдинг. (3.) 4. Сиз жангда ботирсиз, сизнинг юракда Кекса боболарнинг ўлмас номи бор. (3.) 5. Алдоқчида ва хоинда на виждон бор, на субут.          (Ш. Руставели.)      6. Қишлоқда    кейинги йилларда рўй берган турли воқеалар тўғрисида гап бошланди. (О.) 7. Бу ҳол Давронда бир зумгина давом этди. (Т. Рустамов.)     8. Уларни эшикда кутиб олган тунд юзли таниш саройбон Али Қушчини юқорига бошлади. . Ё.)    9. Ажойиб совут ва дубулға кийган бир отлиқ араб тулпорида қўшин олдидан чопиб ўтди.          (Л. Бать.) 10. Гулларда учратдим сенинг кўзингни, Оташин севгингни ўқидим унда. (З.) 11. Салқин саҳарларда, бодом гулида, Бинафша лабида, ерларда баҳор, Қушларнинг парвози, елларнинг нози, Бахмал водийларда, қирларда баҳор. (З.)

 

153-машқ. Нуқталар ўрнига жўналиш ёки ўрин-пайт келишиги қўшимчаларидан мосини қўйиб, гапларни кўчиринг, келишик аффикслари тагига чизинг.

 

Комила бу ердан икки-уч километр нари..., эски ва хароб қишлоқ..., каптархонадек бир кулба... туғилди. Етти-саккиз ёши... уни тошкентлик тоғаси олиб кетди. Комилани мактаб... бердилар. Пишиқ, туйғун қизча яхши ўқиди.  Бироқ тўққизинчи синф... ўтганда, тўсатдан отаси вафот этди. Ўн икки яшар ўғилча билангина бева қолган ва гоҳ соғ, гоҳ касал онанинг тақдири Комилани ташвиш... солди. Лоақал бир-икки йил кўмаклашай деб, 1940 йил ёзи... қишлоқ... қайтди-да, дастлаб   табелчи бўлиб ишлади. Кейин пахтакорлик... қизиқиб, кетмончи бўлди,   юқори ҳосил учун қаттиқ курашди. У вақтлар... қизлар орасида нодир ҳодиса эди бу.

Бир йилдан кейин, хўжалик  раиси бошқа хизмат... тайин қилингач, ишбилармон, ўқимишли, жасур   Комилани халқ раис қилиб сайлади. Комила хўжаликни уруш даврининг  оғир шароити... ривожлантиришга ёш юракнинг бутун ғайрати ва ўти билан киришди. Сув учун, янги ерларни эгаллаш учун, янги қишлоқ ва маданий ҳаёт учун курашди. Унинг эси... на севги, на истироҳат келди. (Ойбек.)

 

154- машқ. Гапларни ўқинг, чиқиш келишигидаги отларни аниқлаб, сўроғи, маъно хусусияти ва гапдаги вазифасини айтинг; уларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг, келишик аффикси тагига чизинг.

 

 1. Унга аввал оқ шоҳидан кўйлак кийгизишди. (О. Халил.) 2. Амир кибрли табассум ила ёсумандан мамнун эканлигини билдирди. (О. Халил.) 3. Ёшликдан ҳуснингиз жалб этди мени, Эй олмос тоғларим — ўлкам гардиши. (Ҳ. С.)              4. Уруш бўлмасин, инсон Ажралмасин бахтидан. (У.) 5. Бу ўйлардан юрагини аланга олган Мирзо Улуғбек тишини тишига босиб отига яна қамчи урди. (О. Ё.) 6. Алишердан икки юз қадамча нарида тўхтаб, атрофни кўздан кечира бошлашди. (Л. Бать.) 7. Деворларда, панжараларда ганчдан ишланган анвойи гуллар.          (О. Халил.) 8. Шамол эсса тоғлардан, Кўк кўл жимирлар. (Ҳ. С.)  9. Бағишланган юртга умримдан Заррача ҳам йўқ шикоятим. (Мирм.) 10. Шуҳратга берилиш — феълан ожизлик, Дарахт қаққаяди мевасизликдан. Чақмоқдай ялт, этиб сўнмай сен изла Ғаввосдек жавоҳир қалб денгизидан! (Мирм.)

 

155- машқ. Текстни ўқинг, отларни топиб, қайси келишикда қўлланганини аниқланг; эгалик қўшимчаси билан қўлланган отларнинг шахс-сонини айтинг; отларни ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб, кўплик аффикси тагига бир тўғри чизиқ, келишик аффикси тагига икки тўғри чизиқ, эгалик аффикси тагига эса тўлқинли чизиқ чизинг.

 

      Маъмун Помир тоғларидан Испаниягача чўзилган ўлкаларга ҳукмдор бўлиб, ўзини халифа деб эълон қилганидан кейин бир қўли билан у ер-бу ерда бошланган халқ қўзғолонларини бостира бошлади, иккинчи қўли билан атрофига олимларни тўплаб, илм-фан учун кўплаб маблағ сарф қилишга киришди.

Байтул-ҳикмат, яъни донишмандлар уйини ташкил этиб, ҳинд, юнон, сурёний тилларида ёзилган кўҳна китобларни йиғдира бошлади. (М.Осим)

 

156- машқ. Ўқинг, туб ва ясама отларни аниқланг. Ясама отларни кўчириб, қандай усул билан ясалганини айтинг.

 

1. «Пастқўрғонда тураман. Еттинчи бригадада ишлайман», — қисқа жавоб бердим.     (М. Ниёзов.) 2. Бу ерда меҳмондорчилик ҳам, суҳбат ҳам меъёрига етмай туриб, меҳмонлар қўзғалиб қолишди. (А. Назаров.) 3. Бу — бойлик, барака, қут. Бу — соғлиқ, олам-олам бахт, қувонч.                              (М. Мирзараҳимов.) 4. Булутлар остидан чиққан ой энди ҳу бақатерак айрисига миниб олди. (М. Мирзараҳимов.) 5. Ўктам жийдазордан ўтиши биланоқ, пахта майдонлари бутун улканлиги, кенглиги, салобат ва гўзаллиги билан қаршисида очилди. (О.) 6. Аравакаш... бу даҳшатли қичқириқдан ўзини йўқотиб қўйиб, яна қаттиқроқ айта бошлади. (Л. Маҳмудов.) 7. Айвоннинг зинаси олдида синиқ хум ағанаб, каттакон қадоқтош занг босиб ётибди. (А. Қ.) 8. Санъаткор тажанг эди: танаффус вақтида залга чиққан эди, бир тракторист уни саводсизликда айблади. (А. Қ.) 9. Темирчилар болғалар тақа, Тиланчилар дарди бир чақа. (О.) 10. Болалигимда шу дарё бўйида оқизоқ ўйнардим.        (М. Мирзараҳимов.)

 

157- машқ. Гапларни ўқиб, ясама отларни аниқланг ва қандай усул билан ясалганини айтинг. Морфологик (аффиксация) усули билан ясалган отларни кўчириб, от ясовчи аффикслар тагига чизинг.

 

1. Гоҳо устанинг ғорига ҳамсоя ҳунарманд ва косиблар, темирчилар, чилангарлар, мискарлар, суяктарош ва сангтарошлар, сандиқчи ва бешиксозлар, михчи ва тақачилар, этикдўз ва гиламдўзлар йиғилишар, устозлари Темур бобога аталган совға-саломларини қўлтиқлашиб, оға-ини Қалқонбек билан Босқонбек кириб келишар, шундай пайтларда ўчоқда қора қумғон биқирлаб, суҳбат қизир, ... барча янгиликлар ўртага ташланар эди.

(О. Ё.) 2. — Мен тракторчи бўлишга аҳд қилдим, — деди ғурур билан.          (М. Салом.)   3. Синфдошларим саккизинчида ўқий бошлаган куни мен белимга этак боғлаб теримга тушиб кетдим. (П. Қ.) 4. Қассоблар келишиб боғларида қўй сўйишди, ошпазлар ош дамлашди. (О. Ё.) 5. Соғинч, ҳасрат, муҳаббат, ҳатто ёвуз душманга ғазаб — барчаси бор унинг улуғ қалбида. (О.) 6. Ёшликни жасорат, қаҳрамонлик безайди, кексаликни— нуронийлик, донолик. (К. Ҳамро.) 7. Бир-иккита қалдирғочни кўриб, баҳор келди деган боғбон доғда қолади. (К. Ҳамро.) 8. Далалар ва адирларда, ўриб олинган буғдойзорларда, ҳатто  олис-яқиндаги боғларда бирон-бир одам қораси кўзга чалинмас, қирларда моллар ҳам кўринмас эди. (О. Ё.)

 

        158- машқ. Гапларни ўқиб, ясама отларни аниқланг. Композиция усули бнлан ясалган отларни кўчиринг, ёзилишини изоҳланг.

 

1. Беш-олтита жўяк олинган тўрт бурчакли бу гулзорчада қатор-қатор номозшомгул  гултожихўроз,  райҳон, уларнинг атрофида раъногул  ва бошқа гуллар ранг-баранг бўлиб очилиб турарди, улардан таралаётган ёқимли ҳид киши димоғига тегиб, таъбни равшан қиларди. (Ф. Ниёзий.) 2. Биз шундай қилишимиз керакки, улар ҳам томорқасидан ўринли фойдалана олсин.           (А. Муҳиддин.) 3. Бу ўт оддий чақмоқтошдан чиққан олов эмасдир.                (Ш. Руставели.) 4. Шу йил март ойи бошларида Хайри Чиноз қишлоқ хотин-қизлари учун очилган кооперативда ишлай бошлади (А. Муҳиддин.) 5. Ер йўлдошлар, космик кемалар ясашда асосан цирконий қўлланади. (У. Н.)          6. Оқил ва фозиллар мол-дунёни эмас, илм-ҳунарни ўз бойликлари деб ҳисоблайдилар. Уларнинг бойликлари сарфлаган билан адо бўлмайди.           (К. Ҳамро.) 8. «Раҳимжон, — деди у сандиқчасини сим билан боғлаётиб, — ёшлик — тошқин сув, суғорадиган экинингизни суғориб қолмасангиз, ўтиб кетади. Кейин кексаликнинг кўз ойнагини тақиб игна билан қудуқ қазишдан иш чиқмайди». (А. Қ.)

 

159-машқ. Жуфт отларни аниқланг. Кўчириб, жуфт отлар тагига чизинг.

 

1. Пахтача қадри йўқ олтин-кумушнинг, Пахта — инсон жонин иситган оташ.    (Ғ. Ғ.)     2. Қарасам терак бўйи келадиган  цистерналар, ерга тутун пуркаб ишлаётган қатор дизеллар, мен номини билмайдиган хилма-хил асбоб-ускуналар автобус деразаси олдидан бир-бир ўтяпти. (П. Қ.) 3. Тожибой оқсоқол қариндош-уруғчилик йўли билан кўтарилиб қолган экан-да? (П. Т.) 4. Саодатхон енгига қистириб қўйган қор сингари оппоқ рўмолчасини олиб, шошмасдан юз-кўзини артди. (Н. С.)

 

160-машқ. Берилган қисқартма отларнинг тўлиқ шаклини айтинг ва ёзинг.

 

ТошМИ, ТДПУ, ТошТУ, ЎзМУ, БМТ, ФА, ДАН, АҚШ, ЎзТАГ, ДТМ, РТМ, УрДУ, МРДИ, БухДУ.

 

161-машқ. Гапларни ўқинг. Модал шаклда қўлланган отларни аниқланг, уларнинг ясалиши ва маъно жилваларини изоҳланг.

 

1. Маҳкам ушла қўлчаларинг-ла, Нурин тутиб келтирдим сенга! (Мирм.)             2. Ўс, қўзичоқ, Ўс, юрак порам! (Мирм.) 3. Мен эмас, сиз осмондан келяпсиз, Роҳатбону. (Ҳ. Ғ.) 4. Бир кун қорнимиз тўйиб қолар, Собиртой. (О.) 5. Бу ерда халта-хулта кўтарган косиблар... лиқ-лиқ. (О.) 6. Халилов қопчиғини кўтариб кулиб қўйди. (С. Калмиков.) 7. Қушлар унга ин солар, Яйраб ўсар қушчалар.           (Қ. Ҳ.) 8. Бу қизалоқ ҳам ўз қариндошим-ку. (Ҳ. Н.) 9. Попукойнинг ёш артистка эканини билиб... олган эди. (Мирм.) 10. Ҳамма қарз-қурздан ҳам енгиллайсан, ҳам турма-сурмасидан биратўла қутуласан. (Ҳ. Ҳ.) 11. Вой айланиб кетай, ўргилиб кетай болахондан. (И. Содиқов.) 12. Парвоз! Парвозжон! Турсанг-чи! Тур, тойчоқ! (Ҳ. Ғ.)   13. «Қурилиш тугагунча у ёқ-бу ёққа гул-мул, дарахт-марахт ҳам экиб ташлаймиз», — деди боладай суюниб Ўктам. (О.)

 

162- машқ. Отларни аниқлаб, тўлиқ морфологик таҳлил қилинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни морфемаларга ажратинг.

 

Н а м у н а: Газ — от, турдош, бош келишик; содда, туб; гапда эга вазифасида келган. Қудуқ — от, турдош, белгисиз қаратқич келишик; содда, туб; аниқловчи вазифасида келган. Атрофи — от, турдош, бош келишик, III шахс, бирлик; содда, туб; гапда эга вазифасида келган.

 

1. Газ ҳамон даҳшат солиб бўкирмоқда. Қудуқ атрофи тобора қаттиқ титрайди. Нафас олиш илгаригидан хийла оғир, ҳавода газ кўпаймоқда. Лекин чўл кенг, шунинг учун у қадар билинмайди.

Агар фонтан бу даражада баҳайбат ва хатарли бўлмаганда, ҳамма дўпписини осмонга отиб суюнган бўларди. Ахир, кўпдан бери кутилган зўр кон очилган эди! Геологларнинг айтгани тасдиқланган эди. Шаҳарчамизни катта келажак кутмоқда эди. (П. Қ.) 2. Баҳор келгач, ҳар йили далаларга чиқардик, этак-этак чучмома, бойчечаклар йиғардик. (Ҳ. С.)

 

СИФАТ

 

163-машқ. Ўқинг, сифатларни аниқлаб, қандай белги билдираётганини айтинг, сифатларни ўзи боғланган от билан бирга кўчиринг, сифатнинг тагига тўлқинли чизиқ чизинг.

                                                                                                

I.   Тўлин ой тиккага келиб, осилиб қолди. Туннинг эрка шабадаси ўрик япроқларини бир-бирига уриб ўйнайди, ундан чиқаётган майин сасдан ором олади. Қизғиш чироқ шуъласида ялтираб турган муштдек-муштдек ўриклар «тўп-тўп» тўкилади. Пастда, икки ўрик панасидаги сўрида ёш қиз ва оқ соч аёл хаёлга чўмиб ўтиришибди. Кекса она, дилбар қиз. (М. Пирматов.)

II.   Четларига ўймакор панжара ясалган катта айвонга ипак кўрпачалар тўшалган, ўртадаги хонтахтага баркаш-баркаш ноз-неъматлар қўйилган эди. Бу ердан, тепаликка қурилган бу кошонанинг айвонидан, ёмғирда чўмилган кўз илғамас улкан, боғ, қизил қум сепилган хиёбонлар, ҳилол ва юлдуз шаклидаги гулзорлар   янада гўзалроқ, янада сўлимроқ кўринарди. Олисда, Қўқон қирининг ортида, ҳарир кўкиш туман орасидан кўтарилган юксак тоғлар кўзга чалинар, Самарқанд дарахтлар орасидан аниқ кўринмас, лекин берироқда, яшил япроқлар орасида, яна бир юксак бино кўзни қамаштириб чарақлар, бу — шафақ жилоланган расадхона пештоқлари эди. (О. Ёқубов.)

 

164-машқ. Ўқинг, сифатларнинг қайси сўз билан боғланганини аниқланг. Отга боғланган сифатларни бирикма тарзида кўчиринг.

 

1. Қаршимда онам ўтирибди. Бағри оламдай кенг, кўнгли пахтадай юмшоқ унинг. Тонгдай гўзал, тонгдай мусаффо, эй муқаддас зот, сенинг муҳаббатинг мангу қалбимда, ҳурматинг бошимга дўппи. (М. Мирзараҳимов) 2. Сариқ, пушти, пистоқи рангларга бой ипагим. (Қ. Ҳ.) 3. Сертупроқ йўллар, олисдаги уйларнинг томлари ойдиндан йилтирайди, бошларида, қўйинларида юлдузлар чақнаган теракларнинг бўйлари яна баландроқ, адлроқ кўринади. (О.) 4. Фанда осон йўл бўлмайди, осон йўл танлаган узоққа бормайди.               (Ж. Абд.) 5. Бу хатларга самимий, инсоний туйғулар битилган эди. (С. Аҳм.)  6. Ер бақувват бўлса, ғўза ҳам бақувват ўсиб, ҳеч қандай дардга чалинмайди. (Ж. Абд.) 7. Ўсар митти азамат: Серҳаракат, мард, дуркун. Аммо ҳайрон қолдирар Кулганларни у бир кун. (Қ. Ҳ.)

 

165-машқ. Ўқинг. Аслий ва нисбий сифатларни аниқлаб, нисбий сифатларнинг ясалишини изоҳланг.

 

1. Собир қуёшда чақнаган орден ва медалларини жаранглатиб, қиздан сал нари чўққайди ва ўчоқдаги қориндор қўшалоқ қумғон остига қуруқ шалдироқ хасчўп ташлади. (О.) 2. Қиш эди. Деразадан телевизион антенналарнинг изғиринда ҳуштак чалгани эшитилди. (Ас. М.) 3. Эҳсон устки лабини тишлаб, кўзини юқорига кўтарди. (А. Қ.) 4. Озарбайжонлик Соиб Исмоилов тўпдан тинмай ўқ узарди. (Т. Рустамов.) 5. Эгма-букма камонларни ва зарб еган қалқонни Ечинтириб қиз олди-ю, ғорга элтди ўғлонни. (Ш. Руставели.)           6. Саидий, ҳақиқатан, талабалик вақтида кўп шеърлар ёзган, буларнинг кўпчилиги деворий газетада босилган... эди. (А. Қ.) 7. Катта сандиқ ял-ял ёнган олмос, лаъл, ёқут, инжу, забаржад ва яна қандайдир нафис товланган қимматбаҳо тошлар билан лиммо-лим эди. (О. Ё.) Кўрасанми, ҳу олисда кетаётир паҳлавон, Ўз йўлидан айнамайди қуёшсимон, ойсимон.                  (Ш. Руставели.) 9. Энди қизнинг тасаллибахш сўзларин тинглади у.             (Ш. Руставели.) 10. Улар мавлоно Муҳиддиннинг боғида, жар бўйидаги кекса ёнғоқ тагида учрашдилар. (О. Ё.) 11. Ражаб ака, сиз ўз вахтангизда тарбиявий иш олиб бормай қўйибсиз. (П.Қ.) 12. Олис тоғлар орқасидан кўтарилган қуёш бошоқларни олтин денгизга айлантирган эди, эрталабки салқин шамол бу денгизни тўлқинлантириб, ғир-ғир эсарди. (О.)

166-машқ. Ўқинг. Сифатларни аниқланг, қандай даража шаклида қўлланганини айтинг. Оддий, қиёсий ва орттирма даражадаги сифатларни уч устун шаклида ёзинг, даража кўрсаткичи тагига чизинг.

 

1. Янги клуб. Катта залда Ўтган куни бўлди бал. (Қ. Ҳ.) 2. Агар унга Тошкентдан чиройлироқ шаҳар ҳам бор, деб айтсалар, асло ишонмасди.            (Н. Бирюков.) 3. Ахир, энг жасур, энг тажрибали денгизчилар ҳам Шимолий қутбгача етаман деб, ... ҳалок бўлганлар. (Ж. Верн.) 4. Серсоқол, бароқ қошли чол қушлар тилига тушунарди. (Ю. Семёнов.)            5. Чиндан айтаман, сиздан кўра менга оғирроқ. (Н. Бирюков.) 6. Унинг овозини пасайтирди ва бундан куй яна равонроқ, ёқимлироқ туюлди. (Ҳ. Ғ.) 7. Лекин бу иш аввалги ишларидан ҳар жиҳатдан мушкулроқ эди. (Ҳ. Ғ.) 8. Эҳтимол, энг сўнгги мисраларни у Қоғозни бўяган қон-ла битгандир. .Холдор.) 9. Шу қоронғиликда тепаликдаги экскаватор тағин ҳам ҳайбатлироқ кўринди. (Ҳ. Ғ.) 10. ...Лекин ундан кичикроқ харита устига эгилишди. (Ҳ. Ғ.) 11. Гоҳ Йўлчининг марҳум онасини хаёл кучи билан жонли, равшан тасаввур қилишга тиришади. (О.) 12. Бу уй унинг энг бахтиёр, энг азобли кунларига гувоҳ. (С. Аҳм.) 13. Раис унинг кўзига илгаригидан камсавлатроқ кўринди. (А. Қ.)

 

167-машқ. Ўқинг, сифатларни топиб, даражасини айтинг. Қиёсий ва орттирма даражали сифатлар иштирок этган гапларни кўчириб, сифатларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини изоҳланг.

 

1. У ўтакетган даражада совуққон, чаққон, шижоатли ва фаросатли одам эди. (Ж. Верн.) 2. Ўзининг кийимлари... уникига қараганда қалин, иссиқроқ эди. (С. Ан.) 3. Оталар ўз болаларини дунёдаги болаларнинг энг зўри, энг хушбичими деб билишади. (С. Аҳм.)         4. Юнус бобо... Сафарнинг оғзаки сало-мидан кура кўпроқ хатидан умидвор бўлганини пайқади. (Ф. Ниёзий.)     5. У ўзининг шавқ-завқини уларга нисбатан янада дабдабалироқ ифодалар эди.  (С. Б.) 6. Лекин ҳаммасидан ҳам хавфлироғи анови Мирза. (Н. Бирюков.)         7. Ўз уйи олдида, ўз деворида унга энг оғир, энг даҳшатли ҳукм битилган эди. (С. Аҳм.)     8. Одамлар билан ишлашдан муҳимроқ ва мушкулроқ нарса йўқ, азизим. (Ҳ Ғ.) 9. Бу ердаги кунимиз аччиқ эди, у ерда тағин ҳам аччиқроғини тотидик. (О.) 10. У энг тоза булоқ сувидан ҳам тиниқроқ. (Ж. Верн.)

 

168-машқ. Ўқинг, туб ва ясама сифатларни аниқланг, ясама сифатларнинг ясалиш усулини тушунтиринг. Морфологик (аффиксация) усулда ясалган сифатлар иштирок этган гапларни кўчириб, сифат ясовчилар тагига чизинг.

 

1. Ярим кечага бориб серзавқ одамлар билан гавжум бўлган вагон... тинчиди-қолди.    (А. Назаров.) 2. Бироқ Асқар ҳаммасидан ҳам енгил табиатлироқ кўринади унга.               (А. Назаров.) Ниҳоят, Аҳмаджон аскарий хизматга чақирилди. (А. Қ.) “Шунча китоб ёзилган-у, барибир менбоп китоблар кам”, — деб шикоят ҳам қилиб қўяди. (Л. Маҳмудов.) 5. Қолган вақт ичида ўзимнинг минералогик ҳамда ботаник ва зоологик коллекцияларимни тартибга солмоқчи бўлдим. (Ж. Верн.) 6. Учқур хаёлларимнинг қароргоҳи, оромгоҳи бўлган ажойиб манзил.                           (М. Мирзараҳимов.) 7. О, бир маҳаллар қандай юксак, қандай сеҳрли эдинг сен? (М. Мирзараҳимов.) 8. Сени шундоқ ёнгинамда аввалгидек хушчақчақ, меҳрибон, дилкаш, самимий бир ҳолда кўрдим. (М. Мирзараҳимов.) 9. Ҳовуз атрофидаги мис пардозланган чиройли ойнабанд витриналарга энг нодир денгиз мўъжизалари қўйилган. (Ж. Верн.) 10. Ўйчан, эринибгина қадам ташлаб, фабрикадан чиқиб келяпман. (М. Н.) 11. Ой нурида қизнинг чўзинчоқ чиройли оқиш юзи, ҳуркак оҳуникидек шаҳло, жовдироқ кўзлари баралла намоён бўлди. (О. Халил.)        

 

 

 

169-машқ. Ўқинг, ясама сифатларни аниқланг. Синтактик (композиция) усулда ясалган сифатларни ўзи боғланиб келган сўз билан биргаликда кўчиринг, сифатларнинг тагига чизинг.

 

1. Унинг шишасимон жонсиз кўзлари... лаънат ёғдираётандек туюлар эди, (Н. Бирюков.) 2. Унинг кампирдаҳан юзларида қизил доғлар пайдо бўлди.     (Н. Бирюков) 3. Хизматда у жуда улфати одам. (В. Егоров.) 4. Ним ранг тойипи, пушти ранг ҳасайни, тилла ранг қирмиска, қаҳрабо ҳусайни, ҳар донаси ёнғоқдай келадиган каттақўрғон — ҳаммаси шиғил пишган. (С.Ан.)                  5. Бўйнидаги тупроқ ранг шарфи жундан эди. (Ф. Ниёзий) 6. Гулнознинг бу артистона ўйини бувининг аразини иссиқ чойнинг ҳовридай тарқатиб юборди. (Ҳ. Ғ.) 7. Офтобга қараган ҳар икки деразанинг ичкарисидан икки тавақали гулкор эшиги бор эди. Уйга солинган бўйра устига гулдор гилам тўшалганди.  (Ф. Ниёзий)

 

170-машқ. Ўқинг. Сифатларни аниқлаб, тузилиш жиҳатдан турларга ажратинг ва қуйидаги жадвални тўлдиринг.

 

Содда

Қўшма

Мураккаб

Жуфт

туб

ясама

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I.     Кечга яқин улар яйлов тугаб, саҳро бошланадиган ерга етиб келдилар, сарғиш барханлар, чиройли гуллаган саксовул буталари кўринди. Ботаётган қуёш нурида узоқдан бир нима олтиндай чарақлади. Бу ҳайкал эди. Бронзадан бюст. У асфальт йўл тугаб, дашт-биёбонга сон-саноқсиз карвон йўллари, чўпон сўқмоқлари кириб кетадиган жойда, кичкинагина, чанқоқ гулзор ўртасида, йўнилган харсанг устида турибди.

Чўққи соқолли, кекса одам. Кечки офтобда нурланиб турган юзининг чуқур ажинлари бу хиёбонларнинг қадимий фожиаларидан, узоқ заҳматкаш умр ва ажойиб ғолибона тақдирдан дарак берарди. Қекса чўпон бу саҳроларни тиз чўктирган баҳодирдай қисиқ кўзларини уфқларга тикиб турарди. (Ас. Мухтор.)

II.   1. Унинг ўйчан боқадиган қора кўзлари, узун киприклари, буғдой ранг, сал чўзиқроқ юзлари ва пушти ранг, гулдор кўйлаги кўз ўнгида намоён бўлганда, йигит қалби тоқатсиз тепа бошлади. (М. Салом.) 2. Зеҳни тез, таҳлилга мойил, қайси кўрсаткич қайси рақамга бориб боғланишини, эски-янги ҳужжатларни, рақамларни ёд айтиб берарди. (Ас. М.) 3. Келинчакнинг гул юзи, шаҳло кўзлари, қалдирғоч қаноти сингари қайрилма қоп-қора қалам қошлари, шабнамдек беғубор тиниқ рухсори, жозибадор нигоҳи, товус қомати — ҳаммаси иффат пардасига бурканган... (Н. С.) 4. Ўктам турли-туман юмушлар билан қанча банд бўлмасин, қурилишни бир минут ҳам унутмас эди. (О.)

 

171-машқ. -ли, -чан, -ив, но-, бе-, сер-, -сиз, -симон аффикслари ёрдамида сифатлар ясанг ва ёзинг, сифат ясовчилар тагига чизинг ва қайси сўз туркумидан сифат ясалганини айтинг.

 

172-машқ. I. Сифат ясовчи қўшимчалар ёрдамида ялтира, айлан, бил, бот, буз, бук, бура, бўл, бўғ, димла, ёйиш, ёй, ёз, ёп, ишонар, йиғ, кес, сирған, сови, тортин, туғ, чанқа, қақра, қирқ, қис, қуй, қўрқ  феълларидан сифатлар ясаб ёзинг ва имлосини тушунтиринг.

II. Қуйидаги сифатларнинг ясалишини тушунтиринг, сифат ясовчи аффиксларни ажратиб кўрсатинг.

 

Ёпишқоқ, жўшқин, илиқ, кемтик, оқсоқ, тиниқ, эринчоқ, ҳуркак, асранди, бақироқ, билармон, бурма, бўлмағур, қотма.

 

173-машқ. Нуқталар ўрнига -ли ёки –лик  сифат ясовчи аффиксларидан мосини қўйиб, гапларни кўчиринг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг ёзилишини изоҳланг.

 

1. Урушдан кейин уларни ҳамма унутиб ташлаб кетган асирлар лагеридан америка... солдатлар келиб қутқазди. (Ас. М.) 2. Аммо Ватан олдидаги бурчи бундан фахр...роқ,  улуғроқ. (С. З.) 3. Тўғриси, оилада Ҳанифани бешта боласининг энг каттасидай кўриб, ота... меҳри билан аяб, илиқ муносабатда бўлишини Мунаввар пайқади. (С. Ан.) 4. Ҳакима — ирода... қобилият..., ўқишни севадиган бир талаба. (О. Ё.) 5. Аҳдни бажармасак не дер дугонам, боку... қаҳрамон Сурайёхоним? (З.) 6. Уч мингта марҳамат...лар машина ва араваларда қўшиқлар билан Избоскан томон йўлландилар.            (Н. Бирюков.)  7. Мунавварнинг она... меҳри жўш уриб кетди. (С. Ан.)             8. Дунёда Адибадан йўқ эди бахт...роқ қиз. (Мирм.)

 

174-машқ. Компонентлари вертикал чизиқлар билан ажратиб берилган сифатларни имло қоидасига мувофиқ қўшиб, ажратиб ёки чизиқча билан ёзинг.

 

I.  Баланд/бўйли, амалий/назарий, бетга/чопар, боқи/беғам, буғдой/ранг, бўш/баёв, газет/боп, дали/ғули, дарвеш/сифат, дил/озор, дўнг/пешана, ёлғиз/оёқ, ёқа/вайрон, жингалак/сочли, жон/бахш, зил/замбил, илмии/оммабоп, иш/билармон, кам/ерли, кам/қувват, кул/ранг, маза/бемаза, малла/ранг, мўмин/қобил, ним/кўк, ним/татир, ола/байроқ, ола/қура, ором/бахш, очиқ/ кўнгил, оч/сариқ, соф/дил, тинч/тотув, умум/шаҳар, хуш/хат, чала/чулпа, шер/юрак, шўр/пешана, эски/туски, яланг/оёқ, тез/ пишар, қинғир/қийшиқ, қўл/бола, ғадир/будур, ҳозир/жавоб.

II. 1. Дарвоқе,  қозоқ султони Таваккалхон ҳузурига Москва элчиси Вельямин Степанов қиммат/баҳо тортиқлар билан келган эди. (М. Осим.) 2. Бир вақт қарашса, Акбарали юмшоқ курсига чўкиб, бош эгиб ўтирибди, қовоғи/солиқ. Хуш/чақчақ шовқин бирдан тинди. (Ас. М.) 3. Сўфи малла/ранг, шалпанг/қулоқ, хум/калла, сўхтаси/совуқ, ажириқ сингари ўсиб бир-бирига туташиб кетган соч-соқоли орасида, тулкиники сингари айёр кўк кўзлари милтираб кўринадиган бир одам эди. (Н. С.) 4. Акбарали отасига унча ўхшамас, новча, ингичка, кам/гапроқ эди. Лекин кечасидаги ҳикояларидан кейин оқ/ кўнгил Бектемир ака унга ёқиб қолди, ота ўрнига меҳрибон бир одам орттиргандек бўлди Акбарали. (Ас. М.) 5. Ўзи сахий ва донишманд, одил ва қонун/параст, Суҳбатларда шакар/ гуфтор, урушларда забардаст. (Ш. Руставели.) 6. Бектемир ака бош устидаги йўғон/йўғон кабелларни, иссиқ/совуқ сув, ҳаво қувурларини, электр, телефон симларини ушлаб қўяр эди. (Ас. М.) 7. Тарс ёрилган заранг ерлар устида қизил/қанот чигирткалар учиб юради, ерда эса катта/кичик калтакесаклардан бўлак жонивор йўқ. (М.Осим.)

 

175- машқ. Ўқинг, Отлашган сифатларни аниқлаб, отлашмаган сифатлардан фарқини тушунтиринг. Кўчириб, сифатларнинг гапдаги вазифасини чизиқлар орқали кўрсатинг.

I. У саватдан ҳар хил ҳажм ва ҳар хил шаклдаги шишаларни олишга киришди. Буларнинг орасида порошок солинган қориндорлари ҳам, хилма-хил рангга бўялган ёки шаффоф суюқлик билан тўлатилган ингичка — ихчамлари ҳам, устига “заҳар” деган сўз ёзиғлиқ эгри-бугрилари ҳам, тор бўғизли юмалоқлари ҳам, яшил ва оқ рангли катталари ҳам, сиртига ўйиб хат ёзилган ойна пробкалилари ҳам, маҳкам ёпиладиган бурма тиқинлилари ҳам, пўкак тиқилган вино ҳамда зайтун мойидан бўшаган шишалар ҳам бор эди. (Г. Уэллс.)

II. 1. Уларнинг хотираси турли-туман ишлар билан банд бўлиб, дарров нозаруридан зарурини, кераксизидан кераклигини ажрата олмай қолдилар.    (С. Б.) 2. Умайдер энди унинг бу ясама хушчақчақлигига ишонмайди...       (Ас. М.) 3. Чўлда ҳақиқий ҳаёт оқшомдан сўнг уйғонади, деб тўғри айтилган экан. Кундузги жазирамада ин-инига яширинган жониворлар салқин тушиши билан тумшуқларини кўрсата бошлайдилар. (Ж. Абд.)    4. Машиналар кетма-кет келиб шағал тўкаётган ерда қўлига дафтар, қалам ушлаган, малла сочларини бостириб бари кенг похол шляпа кийган, бурни яссироқ, кўзлари кўм-кўк, хушрўйгина рус қизи билан учрашди. (Ж.Абд.)

 

176-машқ. Гапларни ўқинг. Модал шаклда қўлланган сифатларни аниқлаб, маъно жилваларидаги фарқни ва ясалишини тушунтиринг; уларни ўзи боғланган сўз билан биргаликда кўчиринг.

 

1. Олисда ҳали барг ёзмаган дарахтнинг новдалари чувалашган қизғимтир ипдек бўлиб кўринди. (С. Аҳм.) 2. У... юзи қип-қизил, лекин нечундир, қовоқлари шишган, кўзлари қизарган эди. (Ҳ. Ғ.) 3. Карта этагига бир текис тизиб экилган тут ниҳолларидан бирининг ним кўк баргини узди. (Ҳ. Ғ.) 4. Холмамат Тоштемир билан совуққина саломлашди. (Ҳ. Ғ.) 5. Баланд ним ҳаво ранг эшикнинг бир тавақаси аста очилиб, Зуҳра кирди. (Ҳ. Ғ.)            6. Йўғон-йўғон ҳарфлар билан шундай деб ёзди. (С. Аҳм.) 7. Зебихон бу пачоққина, кўримсизгина, камгап боланинг ичида шунча гап борлигини билмаган эди. (С. Аҳм.) 8. Учиб ўтган қалдирғоч орқасидан сарғимтир уфққа қараб қолди. (С. Аҳм.) 9. Она кўзи олдида ўғлининг қоп-қора қошлари, чақнаган кўзлари қолди. (С. Аҳм.) 10. У сал новчароқ бўлиб, гавда тузилиши мутаносиб эмасди... (А. Чаковский.)

 

177-машқ. Ўқинг, озайтирма ва кучайтирма сифатларни аниқлаб, уларнинг қандай ясалганини изоҳланг; уларни ўзи боғланган сўз билан алоҳида-алоҳида кўчириб, сифатлар тагига чизинг.

 

1. Бола ўзини шу дақиқаларда ғоят кичик, бағоят ёлғиз, бутунлай унутилган ҳис қиларди. (Ч. Айт.) 2. Парда ён томондаги чоғроқ уйга кириладиган эшикни тўсиб турган эди. (Н. Бирюков.) 3. Мирзачўлга қалингина қор ёққан. (Ҳ. Ғ.) 4. Низомжон Зебихонга тикилиб туриб, унинг қоп-қора қошларига ...маҳлиё бўлиб қолди. (С. Аҳм.) 5. У ерда сувнинг қизғишроқ товланишига ишонч ҳосил этасиз. (Ж. Верн.) 6. Катта-катта шаҳарлар, обод қишлоқларда ишлаб ўрганган Қудратга бу ер жуда ғалати туюлар эди. (Ж. Абд.) 7. У раиснинг номини айтганда, залда суюққина чапак бўлди. (Ҳ. Ғ.)                    8. Дарҳақиқат, Турсунбой ниҳоятда кўркам йигит бўлган эди. (С. Аҳм.)               9. Катта-кичик демаклик ғоят нисбий бир қиёс, Юпитернинг олдида Ер куррамиз бир нуқта. (Мирм.) 10. Зуҳра Саодатхонга дадилроқ қаради.     (С. З.)

 

178-машқ. Қуйидаги -роқ аффиксли сифатлар иштирок этган гапларни ўқинг. Аввал қиёсий даражадаги сифатлар иштирок этган гапларни, кейин модал шаклдаги сифатлар иштирок этган гапларни кўчиринг; уларнинг фарқини тушунтиринг.

 

1. Гап бундай, Саидахон, мен қизиққонроқ, бунинг устига қўполроқ одамман. (А. Қ.)     2. Қишлоқдаги сайил бу ердагидак кўнгиллироқ бўлади, албатта. (Н. Т.) 3. Дунёда мендан кўра бахтлироқ, толеи баландроқ киши бўлмаса керак! (Ж. Икромий.) 4. Чуқурроқ эк. Илдизини шабадалатмасдан тупроқ бос. (Ҳ. Ғ.) 5. У Герствуддан ақллироқ, Друэга нисбатан босиқроқ ва билимдонроқ кўринар эди. (Т. Драйзер.) 6. Икромжон тарафга қараб ўтирган кексароқ киши унга юз-кўзи билан қандайдир ишора қилди. (С. Аҳм.)             7. Китоб ёзишимга мададкор бўлган ва ҳозиргимдан ҳам яхшироқ ва жасурроқ бўлишга ундаган қитъа шуми ҳали? (Ю. Смуул.) 8. Узун тарновдан кўча ўртасига бўтанароқ сув оқиб ётарди. (С. Б.) 9. Малол келмаса бирров бориб қозиғини серўтроқ жойга қоқиб келгин. (С. Аҳм.) 10. Офтоб... аввалгидан ҳам ёруғроқ, аввалгидан ҳам иссиқроқ шуъла сочаётгандай туюлди. (А. Қ.)

 

 

 

 

179- машқ. Сифатларни топиб, морфемаларга ажратинг.

 

1. Айвонда кексагина бир хотин камзулига тугма қадаб ўтирибди.            (С. Аҳм.) 2. Кейинги пайтларда она тилида гаплашиш қадрлироқ, чиройлироқ кўрина бошлади. Илгари инглизча гапирган одам ақллироқ кўриниб, арабча гаплашганлар маданиятсизроқ кўринарди. (Мирм.) 3. Чоғроққина йўлакдан ўтгандан кейин аллақандай... уйнинг остонасига келиб қолди. (Н. Бирюков.)   4. Ўғилжоннинг юзи тандирдаги нондек қизариб кетди. ( М. Пирматов.)

 

180-машқ. Сифатларни аниқлаб, тўлиқ морфологик таҳлил қилинг.

 

Н а м у н а: Кенг — сифат, аслий, туб, оддий даража, отлашмаган, содда; гапда аниқловчи вазифасида келган.

 

1. Ўктам Комила орқасидан юриб, олчазор орқали кенг, текис, баҳаво майдонга чиқди; майдоннинг бир томонидаги тепаликка усталар икки қаватли катта иморат қурмоқда эдилар. (О.) 2. Манзурахон, мен ва менга ўхшаганлар ҳақида газетада чиққан танқидий мақолани ўқигандирсан. (М. Салом.) 3. Тошлар кўк, қизғиш, яшил ва  фируза ранг нур таратар, бу нурлар бир-бирига қўшилиб камалакдай ажиб бир манзара касб этарди. . Ё.) 4. Ҳозир шаҳардаги қишлоқ хўжалигини механизациялаш билим юртига кириб ўқияпман. (М. Салом.) 5. Бир дона сўлғин гул гулдаста ҳуснига путур етказганидек, шеърдаги ягона ўринсиз сўз ҳам унинг жарангдорлиги ва мазмунига салбий таъсир этади. (К. Ҳамро.)        6. Иззатталаброқ чолга ўхшайди! (Н. Бирюков.)

 

181-машқ. Ўқинг, от ва сифатларни топиб, тўлиқ морфологик таҳлил қилинг.

 

Ёмғирда ювилган дарахтлар, хиёбонларнинг икки ёнида саф тортган сарвлар аллақандай мулойимлашиб, яшнаб, бўлакча бир гўзаллик касб этди. Арчалар орасида товланган оқ, сариқ, нофармон ва қизил гул косачаларни лим-лим тўлдирган тиниқ томчилар, гўё нафис пиёлачаларга қуйилган майдай гул-гул ёнди, борлиқни булбул хониши тутди. Гўё ҳар бир шох, ҳар бир япроқ тагига яшириниб олган булбуллар тобора авжга чиқар, бошқа ҳамма қушлар овозини босиб, яйраб-яйраб, тўлиб-тошиб сайрашарди.

Абу Саид Мирзо қочганидан кейин яна васваса босиб, уйқу кўрмай изтиробда юрган шаҳзода гўё кўнглидаги барча ташвиш ва ғам-андуҳлардан соқит бўлгандай енгил тортди. Майин қизил қум сепилган, беҳад катта боғнинг энг хилват жойларигача олиб борадиган хиёбонларни, ҳилол ва юлдузлар шаклида ясалиб, бўлакча бир меҳр билан парвариш қилинган мўъжаз гулзорларни айланаркан, шаҳзода болалик ва ўсмирлик чоғларида бу гулгун масканда ўтган маъракалар, дабдабали тўйлар, хушовоз хонандалар, товусдек раққосалар иштирокида берилган базми жамшидлар эсига тушиб, нечундир кўзига ёш келди. (О. Ё.)

182-машқ. Асқад Мухторнинг қуйидаги шеърини ўқиб, бир хил сўз билан ифодаланган от ва сифатларни топинг, гапдаги вазифасини айтинг.

 

Биратўла уч қизнинг

Айлантирди бошини:

Фермадаги Ширин,

Агроном қиз Доно

Ҳам теримчи Дилбар!

Дўстлар дейди: оғайни,

Гўзал керак йигитга,

Дилбарини танлаб ол.

    Ширини ҳам дилбар,

    Доноси ҳам дилбар,

    Дилбари ҳам дилбар,

    О-оҳ, қандоқ қилай?

Ота дейди: ҳай бола,

Донолик кунда керак,

Доносини танлаб ол.

   Дилбари ҳам доно,

   Ширини ҳам доно,

   Доноси ҳам доно,

   О-оҳ, қандоқ қилай?

   Она дейди: ҳай болам,

   Хушфеъл бўлсин келиним,

   Ширинини танлаб ол.

   Доноси ҳам ширин,

   Дилбари ҳам ширин,

   Ширини ҳам ширин,

О-оҳ, қандоқ қилай!

 

СОН

 

183-машқ. Ўқинг. Сонларни аниқлаб, грамматик хусусиятларини тушунтиринг. Сонларни ўзи боғланган сўз билан кўчириб, уларнинг тагига тўлқинли чизиқ чизинг.

 

1. “Кооперация” унчалик катта кема эмас. Юк тўла ортилганда ҳажми 5560 тоннага тенг бўлади. Кеманинг узунлиги бир юз уч метр, эни ўн тўрт метр. Унда ҳар бири бир мингу тўрт юз от кучига тенг «МА» маркали иккита дизель бор. Кеманинг мак» симал тезлиги соатига 11,6 миля.

Команда аъзолари турадиган хоналардан ташқари, унда ўттиз еттита пассажирлар каютаси, ҳаммаси бўлиб бир юз  йигирма ўрин бор.

Кемада тўртта трюм бор. Музхонали трюмига минг тоннадан ошиқроқ тез бузилувчи озиқ-овқат сиғади. Кема рули ва лангари электр қуввати ёрдамида бошқарилади. Кема корпуси... музлар сиқувига бардош берадиган даражада мустаҳкам. Тўғри, икки минг саккиз юз от кучи Жанубий Муз океани учун  камлик қилади.

Кема 1929 йили Ленинград кемасозлик заводида қурилган ва ўша кезлари конструкцияси жиҳатидан энг замонавий кемалардан бири ҳисобланган эди. 1929 йилдан то 1937 йилга қадар бу кема пассажир ва юк ташиб, Ленинград — Гавр — Лондон орасида қатнаган. “Кооперация” 1937 йили республикачи Испанияга юк ташиб турди.

II. “Кооперация” Иккинчи жаҳон уруши йиллари Шимолий ҳарбий флот составида торпеда катерлари учун база бўлиб хизмат этди. 1947—1948 йиллари кема яна ўзининг аввалги тинч меҳнатига — Ленинград — Шчецин орасида пассажир ва юк ташишга қайтди.

Ҳориб-чарчаб, роса шалоғи чиққан кема 1949—1952 йилларда Висмарда капитал ремонт қилинди, ремонтдан кейин 1954 йилга қадар Болтиқ денгизи ва Ғарбий Европа портлари ўртасида қатнаб турди. 1954 йилдан бошлаб Арктикада ишлай бошлади.

1956 йилда эса “Кооперация” Мирнийга иккинчи Антарктида комплекс экспедициясини олиб борди. Мана у ҳозир олтинчи қитъага иккинчи марта сафар қилмоқда. Бундай масъул вазифа ҳар қандай кемага ишониб топширилавермайди.       (Ю. Смуул.)

 

184-машқ. Ўқинг. Нумератив сўз билан бирга қўлланган сонларни аниқлаб, нумератив сўзларнинг маъносини изоҳланг.

 

1. Ўзларингни зўрлаб бўлса ҳам бир қошиқ-ярим қошиқдан овқат ичинглар!   (Н. С.)             2. Майнинг еттиларига бориб уруғ сочиш керак!      (С. Аҳм.) 3. — Қайвақтда бўлган бўлиши мумкин?—Бундан ўн асрлар муқаддам, дўстим. (Н. Бирюков.) 4. Соатига атиги олти миля йўл босяпмиз. (Ю. Смуул.) 5. Бир йиллик хирожни — уч юз минг динорни олдиндан юбортирди. (С. Б.) 6. У турган жойдан эллик қадамларча нарида трасса кўкимтир чироқлар билан ёритилган. (Н. Бирюков.) 7. Ичкарига кир, ука. Бирон пиёла чой ич!  (С. Аҳм.) 8. Штирлиц соатига қаради: роппа-роса етти. (Ю. Семёнов.) 9. Уч-тўрт ойгина бўлса ҳам дийдорига тўйдириб кетди.         (С. Аҳм.) 10. Зулфиқоровнинг хотини битта қийиқчада уч-тўртта анор, бир килодан мўлроқ сариқ кишмиш олиб келди. (А. Қ.) 11. ...Ўн минг жуфтдан ортиқ кўзлар баҳайбат қояли тоғларга тикилди. (Н. Бирюков.) 12. Узоқда, тахминан, уч чақирим нарида тоғ тизмаси кўриниб турарди.  (Ф. Муҳаммадиев).

 

185-машқ. Гапларни ўқинг. Саноқ ва тартиб сонларни аниқлаб, уларни ўзи боғланган сўз билан бирга икки устун шаклида кўчиринг, гапдаги вазифасини айтинг.

 

I.    Биринчи ўқув йилининг биринчи, иккинчи, учинчи чорагида биз “тош дафтар”, “кесак” қаламда ёзиб дарс тайёрлардик. Кейинчалик пайдо бўлган «Совға» номли ўқиш китоби ҳам ҳар олти ўқувчига  бир донадан тақсимлаб берилган эди.

II.    Ер куррасининг уч юз олтмиш бир миллион квадрат километри  сувдан иборат. Бу сувнинг ҳажми бир минг уч юз етмиш миллион куб километрга тенгдир. Демак, ер юзидаги сувнинг вазни бир минг уч юз етмиш квинтиллион тоннадир.

Бу соннинг нақадар катталигини идрок этиш учун шу нарсани билиш керакки, миллиард олдида  бир   қанчалик кичик рақам бўлса, квинтиллион олдида миллиард ҳам шунчалик ушоқ сондир ёки бошқа сўз билан айтганда, миллиардда қанча бир бўлса,  квинтиллионда шунча миллиард бор.

Қуруқлик сувдан бир юз қирқ миллион олти юз минг етти квадрат метр жойни тортиб олди...

Фан беш асосий оқимни картага туширган: бири — Атлантика океанининг шимолий қисмида, бошқаси жанубида, учинчиси Тинч океанининг жанубий қисмида, тўртинчиси шимолида ва ниҳоят, бешинчиси Ҳинд океанининг жанубий қисмидадир. Эҳтимол, Каспий ва Орол денгизлари ҳамда Осиёдаги катта кўлларнинг сув ҳавзаси битта бўлган узоқ ўтмишда Ҳинд океанининг шимолий қисмида олтинчи оқим ҳам бўлгандир. (Ж. Верн.)

 

186-машқ. Гапларни ўқинг. От ўрнида келган сонларни аниқлаб, гапдаги вазифасини айтинг.

 

  1. Каникул тугагач, Роҳатой бешинчи курсда, Асқаржон аспирантурада ўқишни бошлашди. (Р. Файзий.) 2. Бир товоқ суюқ аталани иккимиз бир қошиқда талашиб ичардик. (Н. С.) 3. Демак, бир минг икки юз эллик олтини иккига кўпайтирамиз.       (Н. Бирюков.) 4. Кичкинагина будильникнинг ёришиб турган мили бешни кўрсатарди.    (Ю. Семёнов.) 5. Уч ҳовлида ёлғиз битта бола бўлиб,  у ҳар сафар кўчма дўконни биринчи бўлиб кўрар эди. (Ч. Айт.)     6. Учинчи қўшни Розия опа болалар яслисида мураббия бўлиб ишларди. (М. Муҳамедов.) 7. Лекин эсингда бўлсин, йигирма бешинчида қандайдир номаъқулчилик содир бўлган. (Л. Ш.) 8. Йўл тузатувчи ишчиларнинг йигирма бешинчи бараги ёнидан ўтиб кетаётганида паровоз ҳуштак чалди. (Л. Ш.)

 

187-машк. Ўқинг. Миқдор ва дона сонларни аниқлаб, қандай сўз билан боғланганини айтинг. Олтита гапни танлаб кўчиринг, сонларнинг гапдаги вазифасини аниқлаб, тегишли чизиқ билан белгиланг.

 

1. Яна Ёқуб отасига йўлламоқчи бўлган мактубида зумраднинг беш фазилати, етти нуқсони, саккиз хил туси ва ўн икки баҳосини ҳам ёзиб юборди. (К. Моисеева.)  2. Тўпланишган эди уч ўртоқ: Пахтакору олим, агроном. (Мирм.) 3. Тўқайда ўн қадам олдинроқ юрган отлиқнинг боши кўринмай кетарди. (С. Аҳм.) 4. Анча зўр китоблар ёзиб ташлабман, Беш жилд қилсаммикин ёки олти жилд! (Ас. М.)   5. Ғуломжон билан Қосимов олдига официантка... ўн сих кабобни олиб келиб қўйди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)        6. Шу қишлоқда яшар эди Уч қиз, учта дугона. (Ш.) 7. Иш шу қадар қизиганки, бир одам ўн одам ишини қиляпти. (Н. Бирюков.) 8. Ғўза тупларидан бирида икки юз эллик етти кўсак санадим-а! (Н. Бирюков.)

 

188- машқ. Гапларни кўчиринг. Дона сонларни топиб, ясалишини тушунтиринг.

 

1. Оқ тунукадан ясалган икки пақирни менга бериб, тўрттасини акамнинг ўзи кўтарди. (Н. С.) 2. Тўққиз нафар либос: бари ипаклик. (Ҳ. Ғ.) 3. Юзта дастгоҳ, шунча уста, мингта кетмон кўраман десам, Норхўжанинг худди ўзига ўхшаш тўртта бекорчи, ўтмайдиган кетмонга соп йўниб ўтирибди. (Ҳ. Ғ.)

 

189-машқ. Чама сонларни топиб, қандай ясалганини изоҳланг ва ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1.  Ахир,  сиздек минглаб хотин-қизлар чўриликдан қутулиб, бири доктор, бири инженер, бири муаллима бўлиб халқимизга хизмат қилмоқда.                 (З. Фатхуллин) 2. Икки юз - уч юз қадамча эсини йўқотиб югургандан кейингина унинг овози чиқди. (П. Т.) 3. Яна уч соатлардан  сўнг  хоинлар изига тушамиз. (Н. С.) 4. Хона эшиги олдида  ўнларча одам  навбат кутиб турибди. (Н. С.) 5. Катта йўлдан ўттиз қадамча  нарида, канал ёқасида кичикроқ ёғоч кўприк бор эди. (Н. Бирюков) 6. От яна юз метр чамаси чопиб борди. (С. Калмиков.) 7.  Кундуз соат учларга бориб бирдан ёмғир ёға бошлади. (Р. З.) 8. Эшик очилиб, етти-саккиз ёш-қари деҳқонлар ҳужрага кирдилар. (О.)  9. Ҳовлининг нариги томонидан, молхонадан, ўн икки-ўн уч  ёшлардаги  япалоқ юзли, думалоқ кўзли бир бола югуриб чиқди. (П. Т.)         10. “Уч тепа” чўлига қурилган неча юзлаб чайлалар қамиш-қиёқдан ясалган эди. (Н. С.) 11. Маҳалламиздан ўн чоғлиқ  кексалар эшигимиздан кириб келишди. (Н. С.) 12. Уч ёки тўрт кун муқаддам бу сурбет менга ҳисоб-китобни кўтариб келибди. (А. Дюма.) 13. Собиров энгашиб, тахминан ўн беш грамм келадиган яхши пишган йирик бир қулупнайнн узиб олди.                   (Н. Бирюков.)

 

190- машқ. Ўқинг. Жамловчи сонларни аниқлаб, гапдаги вазифасини,  ясалишини тушунтиринг.

 

1. Аму ичра бешовлон Режалар тузиб келдик. (Мирм.) 2. Ишончим комил: икковларинг дарров... апоқ-чапоқ бўлиб кетардиларинг. (К. Моисеева.)            3. Бири бизга узоқроқ қариндош, иккинчиси бегона, ҳаммаҳалла, Иккаласи ҳам тўқувчилик ҳунарининг пири. (Н. С.)      4. — Юзта дивизия келяптимиш. — Дивизияларнинг юзови ҳам сенинг устингга келяптимикин-а? (И. Р.)              5. Иккаланг ҳам маориф шуъбасининг тасдиғидан ўтдинглар.     (Н. С.)            6. Боғда гурунг қуриб ўтирган ҳар иккала эркак ҳам бир фарзанднинг отаси эканлигини муҳтарам ўқувчи сезгандир.(Ҳ. Тожибоев.) 7. Комиссарнинг креслосида бир эмас гўё ўн бир комиссар ўтирарди. Ўн бирови ҳам бир гапни айтарди. (И. Р.) 8. У ўзининг бешала сезгисига зўр бериб тингларди.              (А. Дюма.) 9. Биров тош, биров гул, ўз жойида иккови ҳам яхши. (А. Қ.)

 

191-машқ. Гапларни ўқинг, тақсим сонларни топиб, ясалишини ва дона сондан фарқини тушунтиринг.

 

1. Ўқитувчилар тайёрлаш курсида йилига уч ой-уч ойдан олти ой ўқидим. (Н. С.)          2. Ёғочни бир қарич-бир қарич қилиб арралай бошладилар. (Н. С) 3. ...Гоҳо бир йўла икки, гоҳо уч қошиқданга келишиб... ичишардик. (Н. С.)    4. Ҳар бир хумга ўн пақирдан сув кетарди. (Н. С.) 5. Отаси... ҳар бир чарм ҳамёнга юзтадан қилиб жойлаштираркан... (К. Моисеева.) 6. Тол новдаси билан ўнта-ўнта боғланган кўчатларни Ферузага узатиб турди. (Ҳ. Ғ.)

 

192-машқ. Ўқинг. Сонларни аниқлаб, турини айтинг. Иккинчи даражали бўлак вазифасида келган сонларни ўзи боғланган сўз билан биргаликда (сўз бирикмаси шаклида) танлаб, жадвалга жойланг.

 

Тартиб сон

Саноқ сонлар

миқдор сон

дона сон

чама сон

жамловчи сон

тақсим

сон

 

 

 

 

 

 

 

1. Олдинда икки киши, кейин бир қатор бўлиб тўрт киши, ундан кейин бир йўла ўн-ўн икки киши, кейин яна ўн, кейинда битта одам алоҳида борарди.   (Э. Хемингуэй.) 2. Қўй, хафа бўлма, болам. Бешта ўғил-қизларим бор. Сен олтинчиси бўласан. (П. Т.) 3. Минг тўққиз юз ўн саккизинчи йилнинг март ойларига бориб бизнинг оиламиздан терлама касали кўтарилди. (Н. С.) 4. Тахтачага қуйидагилар ёзилган эди: «Горилла Бобби Берлинга 1928 йилнинг 29 мартида уч яшарлигида олиб келинган. 1935 йил 1 августда ўлган. Бўйи 1 метру 72 сантиметр, вазни 226 килограмм». (Ю. Семёнов}) 5. Лекин Умида маълум қиладиган кашфиётнинг заминида шогирдлар, устозлар, бутун бир коллективнинг ўн-ўн беш йиллик ҳалол меҳнати ётибди. (Ас. М.)               7. Қанча тикилиб қарамайин, осмонда ўн бештадан ортиқ юлдузни санолмадим.         (К. Моисеева.)

 

193-машқ. Гапларни ўқинг. Сонларнинг тузилиш жиҳатдан турини айтинг ва имлосини тушунтиринг. Ажратиб кўрсатилган сонларни морфемаларга ажратинг.

 

1. Штирлиц соат еттида, қош қораяётган пайтда, қайтди. (Ю. Семёнов.)   2. Яна уч-тўрт километр йўл юрилгач, саккизинчи бригада дала шийпонида нонушта қилишди. (А. Қ.)     3. Бора-бора ҳар куни юз-икки юз грамм чой ишлатадиган бўлиб қолди. (Н. С.) 4. Бу ҳовуз икки одам бўйи чамасида чуқур эди. (Н. С.) 5. Мурманскдан ўн беш километрча нарида тутун ҳидини сезишибди... (Л. Ш.) 6. Ўн беш-йигирма минутларда келаман”, — деди-да, нон, чой, майизни олиб жўнади. (Н. С.) 7. Бу байроққа кўз тикканлар йигирма еттита! (Н. Бирюков.) 8. Қани энди шу пайт ёнида якка-ягона Ғофири бўлса, бундай бойларнинг мингтасидан ўз севгилисини ҳимоя эта олган бўларди. (Н. Бирюков.) 9. Керри силтаброқ жавоб қилганидан, эр-хотин унинг хурсанд эмаслигини биринчи марта сезишди. (Т. Драйзер.) 10. Бу суҳбат 1938 йилнинг 16 мартида ҳовлида бўлиб ўтди. (Л. Ш)

 

194- машқ. Ўқинг. Тартиб ва саноқ сонларни топиб, тузилишига кўра  турини айтинг. Тартиб сонларни рақам билан ифодалаб, ўзи боғланган сўз  билан биргаликда имло коидасига мувофиқ кўчиринг.

 

1. Овчидай кўз ташлардик Тўрт томонга икковлон. (Қ. Ҳ.) 2. Биринчи трамвай бир минг саккиз юз саксонинчи йили Россиянинг Петербург шаҳрида юрган экан. Иккинчи трамвай бўлса орадан бир йил ўтгач, Берлин яқинидаги Лихтерфельде шаҳарчасида юра бошлабди. (Б. Эргашев.)                3. Бензин билан ишлайдиган автомобилни биринчи бўлиб немис конструктори Карл Бенц ихтиро қилган. Автомобилнинг ғилдираклари учта эди. 4. Биринчи бўлиб светофордан бундан ярим аср аввал Нью-Йоркнинг Бешинчи Авеню кўчасида фойдаланилган. (Б. Эргашев.)

 

195-машқ. Сонларни рақам билан ифодалаган ҳолда кўчиринг ва тартиб  сонларнинг ёзилишини изоҳланг.

 

Дастлабки кабель бир минг саккиз юз эллик еттинчи ва бир минг саккиз юз эллик саккизинчи йиллар мобайнида  ётқизилган эди. Аммо тўрт юз телеграмма узатилгандан кейин у тўсатдан ишламай қўйди. Бир минг саккиз юз олтмиш учинчи йилда инженерлар узунлиги уч минг тўрт юз километрли  янги кабель ётқиздилар; унинг вазни тўрт минг беш юз тонна бўлиб, бу ғоят оғир юкни ётқизиш учун махсус пароход жиҳозланди. Бироқ бу уриниш ҳам муваффақиятсизликка учради.

Йигирма бешинчи майда «Наутилус» уч минг саккиз юз ўттиз олти метр чуқурликка шўнғиб, худди кабель узилган жойнинг ўзига келиб қолди.

«Наутилус» кабель ётқизилган энг чуқур жойлардан — тўрт минг тўрт юз ўттиз бир метр чуқурликдан ўтди.

У ердан биз бир минг саккиз юз олтмиш учинчи йилда авария содир бўлган жойга жўнадик.

Бу ерда денгиз туби кенглиги бир юз йигирма метрли торгина водий ҳосил этган эди. Агар Монбланни шу ерга кўчириш мумкин бўлганида, у бутунисича сувга чўкиб турар эди. Бу водийнинг шарқий қисми икки минг метрли қоя девор билан тугар эди. Биз бу ерга йигирма саккизинчи майда етиб келдик. Энди «Наутилус» Ирландиядан бир юз эллик километрдан ортиқ бўлмаган масофада эди. (Ж. Верн.)

196-машқ. Ўқинг. Сонларнинг ва нумератив сўзларнинг ёзилишида рўй берган хатоларни топинг. Нима учун шундай хатога йўл қўйилганини изоҳланг.

 

1. Тўрттагина ўғлимиз бор. Тўрттови ҳам армияда. (Ҳ. Ғ.) 2. Бешинчи киши эса тўртталасига ҳам ёрдам бериб турарди. (Н. Бирюков.) 3. Шолчалар, тўшалган катта сўрилар уччов, тўрттовдан давра қуришган одамлар билан тўлган эди.       (П. Т.) 4. Анвар худди қўйнига ярим путлик тош солингандай бир томонга қийшайиб, Муаттарга қаради. (А. Қ.) 5. Уччовлари ҳам қумоқ-қумоқ... тарвузнинг бир палласини тамом қилолмай, қоринларини силашди. (О.) 6. Одамзоднинг ёдидан Чиқмагай осон 20-нчи чақиримдаги қон. (С. Е.) 8. Олдинма-кетин тушган ошиқнинг тўртталаси баравар туриб кетди.(Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)

 

197-машқ. Парчани ўқинг, от, сифат ва сонларни топинг, ажратиб кўрсатилган сўзларни тўлиқ морфологик таҳлил қилинг.

 

             Муҳсин гуппи ўзининг Турсунали деган девқомат корандаси ва Алим­шо деган югурдаги билан учта обкаш, саккизта челак кўтариб тезда Насриддинникига етиб келишди. Ёз бошининг кучга тўлган қуёши анча тиккалашиб, деҳқон ва корандаларни соя-салқинга ҳайдай бош­лаганди. Шунга қарамай, боққа эга чиқиб қолишидан қўрққан Муҳсин гуппи ишни кечиктирмасликка қарор қилди.

             Бу йил қурғоқроқ келди. Икки юз қадамча наридаги катта ариқда сув жилдираб қолганди.  Муҳсин гуппи малайлари билан бир-икки бориб келишдаёқ қора терга ботди. Ҳар ҳолда, биринчи саккиз челак сувни ағдаришгандаёқ хумнинг ярмидан пастроғигача тўлдириб қўйишди. Икки-уч қатнашда хумнинг тўлиши аниқ эди. Муҳсин гуппининг кайфи шунчалик чоғ, боши осмонда. (З.Аълам)

 

ОЛМОШ

 

198-машқ. Ўқинг, олмошларни аниқланг ва нимага (предмет, белги, миқдор) ишора этилганини айтинг.

 

Умуман, «Ватан» деганнинг ўзи надир?

Туғилиб ўсган уйингми? Бешикда қулоғингга кирган мунгли ва айни чоғда нурли аллами? Бувингнинг эртакларими? Мактабми? Илк бор висол онларига гувоҳ бўлган сўлим хиёбонларми? Албатта, буларнинг ҳаммаси ва яна аллақанча нарсалар бирлашиб «Ватан» деган нарсанинг сўнмас тимсолини яратса керак. Ва яна ўйлайманки, боланинг мурғак қалбидаги илк бор пайдо бўлган Ватан тимсоли ҳар қанча ёрқин бўлмасин, ҳали ўзининг шакл-у шамойилини тўла топиб улгурмаган бўлади. Ватан туйғуси инсоннинг ўзи билан бирга ўсиб, улғаядиган туйғу бўлар экан. Тажрибангиз ортгани сари, ҳаёт дошқозонида қайнаб пиша борганингиз сари Ватан деган нарсани чуқурроқ қадрлайдиган бўлиб қоласиз. Ватан ҳақидаги тасаввурингиз тўлишиб, кенгайиб, бойиб боради...  (О.Шарафиддинов)

 

199-машқ. Гапларни ўқинг, олмошларни аниқланг. Кишилик олмоши иштирок этган гапларни кўчиринг, олмошнинг тагига чизиб, шахс ва сонини айтинг.

 

1. Онам учун бениҳоя оғир бўлган ўша кунларда мен қўлимдан келганча унга ёрдам қилардим. (Н. С.) 2. Ҳайҳот, унинг сўнгги умиди ҳам чил-чил синди. У шаҳзода Абдуллатифнинг катта қўшин билан Жайҳундан ўтиб, Кешга яқинлашаётганини билса-да, бу мустаҳкам қалъа унга жанг-жадалсиз таслим бўлишини кутмаган эди. У Амир Камолиддинга ишонар, унинг қалъа калитини шаҳзодага қаршиликсиз топширишини сира кутмаган, чунки уни ўзининг энг содиқ амирларидан бири деб ўйларди. (О.Ё.) 3. Ўзинг-ку мактабхонада бинойидай ишлаб юрувдинг. (Ҳ. Н.) 4. Нимадан чўчиб, ниманинг мулоҳазасига боряпсизлар? (Н. С.) 5. Али Қушчи негадир бир сапчиб тушди.  Мирзо Улуғбек унинг тепасида ҳамон қўл қовуштириб турар, ҳорғин кўзлари қисилган эди.    (О. Ё.) 6. Ҳеч кимга, ҳеч бир зотга қалбида нималар кечаётганини билдирмасди. (Ч. Айт.) 7. Биз кейинги вақтларда мактаб учун яхши ғамхўрлик қилмаяпмиз. Бу — бизнинг айбимиз.      (Ф. Ниёзий.)

 

200-машқ. Гапларни ўқинг. Кишилик олмошларининг қайси келишик шаклида қўлланганини ва гапдаги вазифасини айтинг; ўзакда рўй берган ўзгаришларни изоҳланг.

 

1.  “Назирқул энди фақат сизнинг ўғлингиз эмас, менинг ҳам ўғлим”, — деди домла.   (Н. С.) 2. Мендан ҳам ўзғир, Чаққонми одам? Эслолмас буни Бўронбой дадам. (Қ. Ҳ.)  3. Мен ўз Ватанимни қаттиқ севаман. (Ю. Семёнов.) 4. Унинг юзларида, дудоқларида... бир табассум ёнади. (О.) 5. Чакалакзор кўчадан ўтиб олиш менинг учун нақадар қўрқинчли эканини бир билсангиз эди! (Н. С.) 6. Билмадим, мен сенинг олдингда гуноҳкорманми ё сен менинг олдимда гуноҳкорсанми? (С. Аҳм.) 7. Сиздан илтимос, одамлар билан жуда эҳтиёт бўлиб муомала қилинг. (Ж. Абд.)

 

201-машқ. Ўқинг. Кўрсатиш олмошларини топиб, маъносидаги фарқларни  тушунтиринг ва ўзи боғланган сўз билан биргаликда кўчиринг.

 

1. Ўша зарб, ўша куч ҳамон барқарор! (Мирм.) 2. Бу она-Ер, бу Ватан башарият бахти деб, Авлодлар иқболи деб беқиёс йўл очмоқда. (Мирм.)          3. Зотан,  бу мавқе, бу обрў, бу бойлик — ҳаммаси  Мирзо Улуғбек орқасида орттирилган эди. (О. Ё.) 4. Ўшанда, бундан йигирма беш йил муқаддам, устод, мана шу пастқамликда туриб, Али Қушчи билан сўнг бор видолашганида, бу элга қайтмоқ, -бу юрт, бу масканни кўрмоқ насиб бўладими, йўқми, деб ғам чеккан, бу ўй, бу ташвишдан, кўнгли вайрон эди. Мана энди унинг ўзи ҳам шу ўй, шу  ғам билан банддур. (О. Ё.) 5.  Ойижон! Манави  қизили менга! (Я.) 6. Ҳозир у шу ўтиришида ўйлаб ўйига етолмади. (С. Аҳм.)

 

 

 

 

 

 

202-машқ. Ўқинг. Келишик ва эгалик қўшимчалари билан қўлланган кўрсатиш олмошларини топиб, гапдаги вазифаларини айтинг. Кўчириб, кўрсатиш олмошларидаги эгалик қўшимчаси тагига тўғри, келишик қўшимчаси тагига тўлқинли чизиқ чизинг.

 

1. Шуни билингларки, посёлкани бор қиладиган ҳам, йўқ қиладиган ҳам биз ўзимиз.   (П. Қ.) 2. Агар биз бу ишларни билиб-билиб қилсак, яхшигина натижаларга эришишимиз турган гап. (Н. Бирюков.) 3. Бунинг энди ҳақиқатга яқинроқ. (Э. Хемингуэй.) 4. Қани энди рассом бўлсам-у, ўша мусаффо гўзал тонгни, кўк билан ўпишган азамат тоғларни, шудринг қўнган кўм-кўк бедазорни, ариқ бўйидаги бир туп кунгабоқарни суратга солсам! (Ч. Айт.) 5. Толқон... шундай мазали бўлардики, унинг таъмини фақат еганларгина биларди. (Н. С.) 6. — Яраш. Тинчлик яхши гап, — деди партизан, — аммо ким ким билан ярашмоқчи, буларинг шуни тушундимикан? (Н. С.) 7. «...У ҳузурли меҳнат. Кўнгил ана шунисини тусаяпти», —деди Онахон. (Ас. М.)

 

203-машқ. Ўқинг. Сўроқ олмошларини аниқлаб, предмет, белги ва миқдор ҳақида сўроқ билдирган олмошларни уч устун шаклида кўчиринг.

 

1. Раис. албатта, қолоқ киши эмас, бекорчи ҳам эмас, аммо биз қачон, қаерда ва қайси шароитда яшаётганимизни унутмаслигимиз керак.  (И. Р.)      2. Очиқроқ айтинг, сизга нима бўлди? Нималар деяпсиз? Тушунмаяпман!     (С. Аҳм.) 3. «Асл   ҳақиқатнинг нимада эканлигини унинг ўзи билурму?» — деб сўради  киноя билан Мамун. (К. Моисеева.)          4. Меҳмон-измонни қандай кутади? (Ҳ. Ғ.) 5. Қанча дунёмни сарф қилдириб бўз тўқийдиган дов-дастгоҳ олдирди. (Н. С.) 6. Низомжон ўз  бошига тушадиган савдоларнинг худди шу дақиқадан  бошланишини қаёқдан билсин. (С. Аҳм.) 7. Мен бунақа воқеалар тўғрисида қанча-қанча китоблар ўқиганман. (О. Ё.)

 

204-машқ. Ўқинг. Сўроқ олмошларини топиб, қандай ўзгарганини ва гапдаги вазифасини айтинг. Сўроқ гап тузишда восита бўлган сўроқ олмошларини аниқланг.

 

1. Одам, нима яхши бўлса, шуни қилиши керак. (Ў. У.) 2. Аммо мен бир нарсага тушунолмай турибман: шунчалик гапларинг бор экан, саволларинг бор экан, нега шу чоққача индамай келдиларинг? (А. Қ.) 3. Сиз менинг кимим бўласиз, амаки? (И. Р.) 4. Ҳилолангиз полиз бригадасига бориб, фермага қанча пўчоқ беряпсиз, деб сўроқ қилибди. (И. Р.) 5. Ахир менинг нимам Назокатга ўхшайди? (С. Ан.) 9. “Улари ҳам майлига, — деб гап қўшди полизчи чол, — кимлар қанча бепул қулупнай еганини ёзиб бер, пулини ундириб оламиз, деяпти”. (И. Р.) 10. Бекнинг “мард” йигитлари қани? Қуёндек қочиб қолишди-ку. (С. Калмиков.)

205-машқ. Ўқинг. Белгилаш олмошларини топиб, қандай ўзгарганини айтинг, сўнгра жамловчи, яккага ажратувчи, жамликнинг қисмини билдирувчи белгилаш олмошларини уч устунга ажратиб ёзинг.

 

1. Ахир, бугун шундай кунки, ҳар ким ўз дўсти билан бирга бўлгиси келади! (О. Ё.)      2. Ўрта ер денгизидаги жуда кўп турғун балиқлардан баъзиларини бошқаларига нисбатан узоқроқ кузатдим... (Ж. Верн.)3. У ҳар нарсадан завқланиш, лаззат топиш, эркаланишни истар эди. (Ж. Абд.)             4. Денгиз барча бўёқларни ўзида сингдириб, мовий рангдагина жилваланар эди. (Ж. Верн.) 5. Қудратнинг бирдан-бир мақсади уларнинг ҳаммасида ҳақиқий фанга қизиқиш уйғотиш эди. (Ж. Абд.) 6. Ҳар бири итдек-итдек келадиган баҳайбат чумолиларни кўрдим. ...Ҳар аждар илонлар борки, филдек келади, ва фил кучи билан ҳамла қилади... (К. Моисеева.)     7. Ҳар бир одам учун жавобгарсиз. Масъулиятнинг бу томонларини ҳам сезинг-да. (Ж. Абд.) 8. Агроном сўзини эшитиб, баъзи қизлар ҳазилни тўхтатишган бўлса ҳам, бошқа шаддодроқлари писанд қи-лишмасди. (Ҳ. Ғ.) 9. Унинг чақмоқдек чақнаб, қурилишга бирданига жон киритиб юборгани, ҳаммани қаттиқ ҳаракатга солиб қўйгани дуруст. (Ж. Абд.)

 

206-машқ. Ўқинг. Ўзлик олмошини аниқлаб, қандай турланганини ва гапдаги вазифасини тушунтиринг. Иккита гапни кўчириб, ўзлик олмошига қўшилган эгалик қўшимчаси тагига тўғри, келишик қўшимчаси тагига тўлқинли чизиқ чизинг. Матнда учраган бошқа олмошларнинг турини айтинг.

 

1. Улар ўз қўллари билан нималар яратиб, нималар ишлаб чиқаришга қодир эканликларини билиб олишлари керак! (Ж. Абд.)  2. Назаримда, у ўқишимга халақит бермаслик учун, мендан ҳам, ўз ҳузур-ҳаловатидан ҳам воз кечди, шекилли. (Ч. Айт.)        3. Мен  ўз-ўзимга дейман:  Наҳотки, оз муддатда шунчалик ўзгарибман. (Мирм.) 4. Ўзинг биласан, ўт ичидан қайтдинг, Гитлерни яксон қилиш ҳазилакам иш бўлдими? (О.)  5. Худойқулов бошлиқларга ўзини ишчан, уддабурон қилиб кўрсатишни биларди. (Ж. Абд.) 6. Сўфитўрғай бўлса ғазални ўзи тўқиб, ўзи басталаб, ўзи куйга солган, мақоми шу қадар сершавқ, жозибадорки, қулоғимга Носир акамнинг сеҳргар дуторининг овози эшитилгандек бўлади. (Н. С.) 7. Фақат ўзигагина тушунарли бўлган доирача ва квадратлар чиза бошлади... (Ю. Семёнов.)  

 

207-машқ. Ўқинг. Бўлишсизлик ва гумон олмошларини топиб, ясалиши ва маъносини изоҳланг.

 

1. Беорзу яшашнинг ҳеч қандай қизиғи йўқ, Тошпўлатжон. (Н. Бирюков). 2. У хонаси келганда ҳеч кимни аямасди. (С. Аҳм.) 3. Ўзи хунуккина. Ҳеч ким уни хунук демайди. Юраги чиройли, қилиғи чиройли. (С. Аҳм.) 4. Жаннат холанинг кўзлари чақнаб, аллақандай умид учқунлари ёнгандек бўлди.          (С. Аҳм.) 5 Орол аҳолиси  ҳеч нарсага зориқмай, ҳеч кимдан  нолимай, ҳузур-ҳаловатда яшар экан. (Ж. Абд.) 6. Нечундир мен шу топда ўзимни ошиқчадек ҳис қилиб қолдим. (М. Салом.) 7. Мен, Собир, яна бир қанча болалар қайрағоч шохларига қушдай қўниб олиб, томоша қилар эдик. (О.)                            8. Ялингансимон бўлиб, Ненидир гумон қилиб Ўтирар креслога. (Мирм.)        9. Уларни бирон нима билан ҳайратлантириб бўлармиди? (Н. Т.) 10. Фақат ҳайратга ўхшаш қараш билан тикилиб қолганича, алланарсаларни ўйлай кетди. (М. Салом.) 11. Икромжонга қандайдир жуда зарур бир гап айтмоқчи. (С. Аҳм.) 12. Йўқ, бунақа одамни кўрмаганман, фақат овозини кимларгадир ўхшатгим келади. (М. Салом.) 13. Биров уни бўғаётгандек, елкаларини қимирлатиб, нафасини ростлади. (Ҳ. Ғ.)

 

208-машқ. Ўқинг. Бўлишсизлик ва гумон олмошларини топиб, ўзгариши ва гапдаги вазифасини тушунтиринг. Иккинчи даражали бўлак вазифасида келган бўлишсизлик ва гумон олмошларини ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб, олмошларнинг тагига чизинг.

 

1. Қалин жўхоризорлар ортидан кимнингдир ёқимли қўшиғини шамол учириб келарди. (Ж. Абд.) 2. Аммо Абдусамат ҳеч қандай ҳаракат қилмади. (М. Салом.) 3. Унинг чап юзидаги билинар-билинмас чандиғига кўзим тушди-ю, негадир титраб, юрагим шиғ этиб кетди. (М. Салом.) 4. Акам... даҳшатдан ҳушидан кетаёзгани, яна аллақанча саргузаштларини ҳикоя қила кетди. (Н. С.) 5. Тоғанинг қошлари чимирилиб кетди. У ҳеч кимдан бунақа савол кутмаган эди. (С. Аҳм.) 6. Уйдан аллақандай ёқимли ҳид келиб димоғимга урилди. (М. Салом.) 7. Жувон Саиданинг, боягидай, жавобга сўз қаҳат саволларига қарши ҳеч нарса деёлмаганидан кейин таслим бўлди. (А. Қ.) 8. Маҳалладаги қайсидир бир амаки... уни интернатга топширди. (С. Ан.)        9. Хоразм саройига яқин турган одамки шундай дер экан, ишқилиб, бирон фалокат юз бермаса яхши эди-да. (К. Моисеева).

 

209-машқ. Ўқинг. Олмошларни аниқлаб, маъно жиҳатдан турини айтинг ва жадвалга ёзинг.

 

Олмошларнинг маъносига кўра турлари

Мисоллар

Кишилик олмошлари

 

Кўрсатиш олмошлари

 

Сўроқ олмошлари

 

Белгилаш олмошлари

 

Ўзлик олмоши

 

Бўлишсизлик олмошлари

 

Гумон олмошлари

 

 

Самолёт чироқлари лип этиб ёнди-ю, ҳамма ёқ мунаввар бўлди. Дераза ойнасидан тез-тез ўтиб турган карвон-карвон булутлар энди кўринмай қолди. Булутларнинг рақсини томоша қилиб  бораётган истараси иссиққина, нозик қиз алланимадан чўчигандек атрофга боқди. Ҳамма хотиржам: баъзи йўловчилар газета-журнал ўқишмоқда, айримлари ўзаро секин-секин гаплашиб ўтиришибди; яна бир хиллари ўзларини орқага ташлаганча мудраб боришмоқда. Фақат унинг юраги нотинч. Самолётнинг уч соат кечикиб учаётгани қизнинг ширин хаёлларини, бўлажак қаҳрамонлари билан қиладиган суҳбатларини чиппакка чиқаргандек бўлди. 

... Шу топда касса ёнида дуч келган йигитнинг сўзлари ёдига тушиб, қизнинг ташвиши янада ортди. Бошқа редакцияда ишларди у йигит. Аммо ҳар доим Ойнисага... ҳазиллашарди. Бу сафар командировка учун пул олаётган пайтда йўлиқди унга. «Ҳм, ҳали шунақами? — деди у қизнинг қайси томонга бораётганини аниқ билгандан сўнг. — Унда ҳушёр бўлинг, яхши қиз».

Шу пайт стюардесса чиқиб, самолётнинг етиб келганлигини  эълон қилди. Ойниса негадир ҳаяжонланди, ёнидаги кишига қараб қўйди. Ҳозир ҳамроҳининг юзидан ҳеч қандай маъно уқиб бўлмасди.

Ойниса самолёт эшигидан зинага оёқ қўйиши билан, юзига бир неча совуқ томчи урилди: шамол аралаш ёмғир ёғмоқда эди. (М Салом.)

 

210-машқ. Ўқинг. Олмошларни топиб, тузилишига кўра турини айтинг ва берилган жадвалга ёзинг.

 

1. Бу йигит ўша сизникига келиб-кетиб юрган рус аёли Марям холанинг ўғли экан. (Н. С.) 2. Мен бир неча кун илгаригидек дорбонлик қилиб турдим. (Л. Никулин.) 3. «Ҳамма айб менинг ўзимда, — давом эттирди у сўзини бошини эгиб. — Мабодо Штирлицни жазолайдиган бўлсангиз, мен қаттиқ изтиробда қоламан: мен уни содиқ курашчи сифатида жуда ҳурматлайман». (Ю. Семёнов.) 4. Мана бу ўғил бола гап бўлди. (Н. Бирюков.) 5. Ойниса у-буга машғул бўлиб кўрди. (Ҳ. Ғ.) 6. «Мени ҳар нима десангиз ҳам камлик қилади», — деди чуқур нафас олиб Абдусамат. (М. Салом.) 7. Лекин қариндошимиз уни-буни баҳона қилиб пайсалга солаверганидан, ...Шерназар бобоникига олиб бордилар. (Н. С.) 8. Галя ўсди, шод, қувноқ, Қайғу унга бегона. (Мирм.) 9. Шу-шу бўлди-ю, Турсунбой Зебихонга рўпара келолмайдиган бўлиб қолди. (С. Аҳм.) 10. Аллақандай занг босган машиналарни эпақага келтириш, ремонт устахонаси ташкил қилиш, ёнилғи тақсимлаш учун махсус колонкалар ўрнатиш каби ишлар ҳам унинг бўйнида. (Ж. Абд.) 11. Унинг ҳар бир ҳаракати, ҳар бир сўзи ва ҳар бир қилиғи жуда ҳам ёқарди менга. (М. Салом.)

 

Содда олмошлар

Қўшма олмошлар

Мураккаб олмошлар

Жуфт олмошлар

 

 

 

 

 

211-машқ. Ўқинг. Қисмлари вертикал чизиқ билан ажратилган олмошларни имло қоидаси асосида (қўшиб, ажратиб ёки чизиқча билан) ёзиб, гапларни кўчиринг.

1. Ҳа, айтмоқчи, ҳали қозиқда осиғлиқ турган терига кўзинг тушдими — ана/ўша биз ов қилган бўрсиқ териси бўлади. (Ҳ. И.) 2. Шу/шу юрагидагини яширмай қўйди. (Ж. Абд.) 3. Мана/шу давра Абдусамат Ҳалимовнинг барча қилмишларини ювиб ташлаётгандай эди  назаримда. (М. Салом.) 4. Гапингга қўшилмайман, ўртоқжон, йўқ, мени енгма, ўша/ўшасан ҳалиям, фақат бир оз тўлишибсан. (Ж. Абд.) 5. У Мўътабар билан бирга одим отар экан, ҳар/бир чинор, ҳар/бир гулзор ёнидан ўтганда, ...қалби ғулғула билан ёнарди.            (М. Салом.) 6. Ҳўл бўлган бир/неча тола сочи манглайига тушиб қолибди, тим қора кўзларида эса ғалати бежолик. (М. Салом.)7. Машиналарнинг ғириллагани, алла/кимларнинг хаҳолаб кулиши, ўзаро гаплари Моҳидилни ўрнидан турғизиб юборди.(Ж. Абд.) 8. Чақалоққа у/бу ол. (С. Аҳм.)                   9. Алла/нималар ҳақида кулиб гаплашардилар. (М. Салом.) 10. У ҳеч/кимга сўз қотмайди, биров бир/нимани сўраса, ерга қараб қисқа жавоб беради, уй ишига қарашади, ...бўш вақтида мана/шу арқон каравотда деворга қараб, чордона қуриб ўтиради-ю, товуш чиқармай... куй мақомига тебранаверади.  (А. Қ.) 11. Наҳотки, ҳеч/нима деёлмасам, ...гапни нимадан бошласам экан-а? (М. Салом.) 12. Ким билади, ҳали бундай одамларнинг неча/нечасига дуч келарман.. (М. Салом.) 13. Ҳовли жимжит. Айвонда хира осма чироқ алла/нечук кир  ёғду тўкиб турарди. (А. Қ.)

 

212-машқ. Ўқинг. От, сифат, сон ва олмошларни топиб, тўлиқ морфологик  таҳлил қилинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг морфемаларини изоҳланг.                                                        

 

Иккинчи жаҳон уруши тугаганига яқинда ярим аср бўлади. Бу уруш ер юзидаги деярли барча халқлар тарихида мудҳиш, фожиали ҳодиса бўлди.

Уйимиз рўпарасидаги ҳарбий казармани мен ана шу урушнинг тугашига муносиб ҳисса қўшган катта бир карвонсаройга ўхшатаман. Шу ердан халқ белини тугиб, душман қаршисига отланди, ўлим билан юзма-юз келди. Ватан, дўстлик, биродарлик қасамига ўзини сафарбар қилди. Даҳшатли уруш ўзбек халқининг бир сўзли халқ эканини, мард, дўстларига содиқ эканини, сабр-тоқатли, заҳматкаш халқ эканини кўрсатди. Шу билан бирга бу уруш қанча одамларнинг ёстиғини қуритди.

Қизим, Умида, мен сенга атаб, мураккаб, катта урушнинг бир кичкина бўлагини қисқача қоғозга туширдим. Лекин шу қисқача ҳикоядан ҳам ўз халқингнинг қандай эканини кўриб турибсан. У билан фахрлан. Мен — даданг каби шу халқни сев, унга содиқ бўл, унинг хизматини қил. Биламан, ишонаман, сен ўз халқингнинг обрўсига обрў қўшадиган, унинг дуосини оладиган ишлар қиласан. Қодирсан шунга, ниятингга ет, омад, бахт ҳамиша сенга ёр бўлсин!  (Ў.Умарбеков)

 

 

 

 

 

 

ФЕЪЛ

 

213-машқ. Ўқинг, феълларни топиб, қандай сўроққа жавоб бўлиши ва маъносини изоҳланг; гапдаги вазифасини айтинг. Кесим вазифасидаги феълни эга билан бирга кўчиринг.

 

Комила ўртоғининг хонасига кириб, ҳар нарсага зўр қизиқиш билан қаради. Тўшак устида кенг, қордай чойшаб ташланган, содда темир каравот олдидаги янги дубдан ясалган этажеркада тахт-тахт китоблар, кўчага қараган қўш деразадан биринииг олдида қора-қизил ёғочдан ясалган силлиқ ва ихчам стол. Бунинг устида оддий ва қалин дафтарлар ҳам ўзга ёзув ашёлари мунтазам тартиб билан терилган. Одамзод аъзоларининг тузилишини кўрсатувчи карта деразалар ўртасидаги деворга кнопкалар билан ёпиштирилган. Бунга қарши яхлит  деворга тиралган пианино   қоп-қора ялтирайди. Эшик  билан пианино ўртасида оддий, сарғиш фанер гардероб.  Стол  топ-тоза йилтирайди. Комила қўл тегизмай ҳамма нарсага бир-бир тикилиб, стулга ўтирди-да, бошини аста айлантириб, илжайиб яна томоша қилди. Уй дим эди.  Комила ҳар икки деразани очди. Оқшом шабадаси дарров  қизнинг юзларига ғир этиб урди. Йўлка бўйлаб, адл, ёш акациялар орасидан оққан ариқнинғ шўхлиги эшитилди. Қаршидаги ҳовлидан, қуюқ, дарахтлар орасидан баян товуши ва “Парень молодой” қўшиғи янгради. Комила столга суяниб, ўткинчларни кўздан кечирди... (О.)

 

214-машқ. Ўқинг,  феълларни топиб, аниқ нисбат шаклидаги феълларни кўчиринг.

 

Феруза ҳовлига тушиб, шабнамда  қийғос очилган атиргуллар устига эгилди, тўйиб-тўйиб ҳидлади.  Ариқнинг тиниқ салқин сувида қўл-бетини чайиб, ошрайҳоннинг сербарг шохини синдирди, чаккасига қистирди. Соатига қаради: беш ярим. Қуёш ҳали кўтарилмаган, осмон ўчган гулхандай кул ранг, у  ер-бу ерда қўр юлдузлар милтиллаб кўринарди.

Феруза бор-йўғи уч соат ухлабди. Таажжубки, уйқуга тўйибди... Боғ этагидан, ишком ичидан, Ҳанифа бир патнис шивилғони билан ҳусайни кўтариб чиқди. ...Феруза Ҳанифанинг қўлидан патнисни олди.

     Отам қаёқдалар?

    Отанг боғда ишлаяптилар. Чақирдим, ҳозир чиқадилар.  Айвонга чиқишди... Ҳанифа чой дамлади. Чўлбобо боғдан бир этак олма олиб чиқди. (Ҳ. Ғ.)

 

215-машқ. Ўқинг, ўзлик нисбати шаклида қўлланган феълларни топиб, ясалиши ва аниқ нисбатдаги феъл шаклидан фарқини тушунтиринг. Аниқ ва ўзлик нисбати шаклидаги феълларни икки устунга ажратиб ёзинг.

 

1. Машҳадда Алишер бутун вужуди билан ўқишга берилди. Уни, айниқса, астрономик жадваллар қизиқтирарди. Қаршисида осмон юзини очди, у осмоннинг сир-асрорини ўқишга ўрганди ва бу фанни умрбод севиб қолди. (Л. Бать.) 2. Бугун ҳам у отланди, Чўмилмоқ учун кўлга. (Мирм.) 3. Маруся опасининг бу қўшиқни завқ билан айтаётганини кўриб ажабланди ва қувонди. (И. Р.) 4. Бўстон-чи? Ҳамон чаққон, Хизматда бўшашмайди. (Мирм.) 5. Бобо уни катталар олдида одобли, камгап бўлишга ўргатган эди, бироқ Алишер ўз акаларидан бирига ўхшаганидан, қизча тортинмасдан унга яқинлашди-да, дадил гапира кетди. (Л. Бать.) 6. Қасбин севар, Ишлаб чарчамас, Гоҳо жиндек мақтанади ҳам. (Мирм.) 7. Бир туп ғўза тагида чўққайиб, шохлардаги очилган, очилмаган бўлиқ кўсакларни битталаб санади: етмишта. (Ҳ. Ғ.)

 

216- машқ. Ўқинг, мажҳуллик нисбати шаклида қўлланган феълларни топиб кўчиринг, ясалишини ва ўзлик нисбатидан фарқини айтинг.

 

1. Ўсаржон эрта билан далага чиқди. Ҳар жойда кўз илғамас улкан далаларда лўппи-лўппи очилган ёки эндигина чаноғини ёрган оппоқ пахта эрталабки қуёшнинг олтин нуридан қордай чақнар, салқин шабададан енгил мавжланар, кўз қамаштирувчи миллион шабнам дурлари билан чиройли товланар эди. Ёш йигитнинг кўзлари учқунланиб кетди. (О.) 2. Феруза катта йўлнинг тошларига қоқилиб, идора биносига етиб келди. (Ҳ. Ғ.)                        3. Меҳмонхона яхши иситилган, катта столга дастурхон ёзилган, атрофига стуллар терилган эди. (Ҳ. Ғ.) 4. Қадди-қомати келишган бир қиз Алишернинг ёнидан илдамлик билан ўтиб, тор кўчага бурилди.  (Л. Бать.) 5. Эртаси кун Москванинг Қозон вокзалида Мирзачўлга кетаётганларнинг махсус вагони составга уланди. (Ҳ. Ғ.) 6. Тутзор орқасида этаги узоқ адирларга тақалган дала манзараси бирдан очилди. (О.) 7. Шу кунларда бутун Ўзбекистон қудратли терим ҳаракати билан тўлқинланади. (О.) 8. Ана энди фараз қилайлик: йил якунланди, ҳисобот-сайлов ўтказилди, аъзолар бригадаларга баравар тақсимланди, техника гектарга қараб бўлиб бералди. (Ҳ. Ғ.)     

 

217-машқ. Ўқинг, биргалик нисбати шаклидаги феълларни аниқланг, уларнинг ясалиши ва маъносини изоҳланг; кўчириб, биргалик нисбати ясовчи аффикс тагига чизинг.

 

Бу ўринда бугунги одамларга жуда яхши ўрнак бўладиган яна бир тоифа, чин ватанпарварлар авлоди ёдимга тушди. Улар тарихга жадидлар деган ном билан кирган одамлар эди. Бугун биз улар ҳақида кўп гапирамиз, уларнинг шаънига мадҳиялар ёғдирамиз-у, лекин аслида ўз фаолиятларини нечоғли азобларда, таъқиблар остида, ҳақоратларга кўмилган ҳолда ўтказганларини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.

Ахир, жадидларни, биринчи навбатда, чор ҳукумати доимий таъқиб остида тутган, уларнинг ҳар бир қадамини назардан соқит қилмаган, улар нашр этган газеталарни ёпиб қўйган, чиқарган китобларини тақиқлаган, мактабларини беркитган. Жадидларни маҳаллий уламолар ҳам, дин пешволари ҳам ёқтиришмаган, уларни «калтадум» деб, исломнинг душмани деб аташган, кофирликда айблашган. Жадидларни маҳаллий бойлар ҳам қўллаб-қувватламаган, уларни моддий бойликларни беҳуда ва бефойда совурадиган, қуруқ гап сотишдан бошқага ярамайдиган ортиқча одамлар деб ҳисоблашган. Лекин энг ёмони шундаки, баъзи амалдор зиёлилар ҳам жадидларни тан олган эмас, уларни халқ йўлида, унинг кўзини очиш, маърифатли қилиш йўлида, унинг ҳаётини янгилаш, дунёнинг олдинги халқлари даражасига кўтариш йўлида жонбозлик қилаётганликларини тушунган эмас, аксинча, асрлар давомида кўникилган турмуш тарзини бузиб, ҳаммани бесаранжом қилаётган, аллақандай янгиликларни жорий қиламан деб одамларни ташвишга қўяётган, ҳузур-ҳаловатини бузаётган кучлар деб билишган.  . Шарафиддинов)

 

218-машқ. Ўқинг, орттирма нисбат шаклида қўлланган феълларни топиб, уларнинг ясалиши ва маъносини изоҳланг. Гапларини кўчириб, орттирма нисбат ясовчи аффикс тагига чизинг.

 

I.    1. Одамнинг одами юрт ишида, халқ ишида ўзини кўрсатади. (О.)         2. Бошқа ҳамроҳлари каби тунни совуқ айвонда похол устида бир амаллаб ўтказди. (Ҳ. Ғ.)  3. Эндигина қизил югура бошлаган узумлар ўтган-кетганларнинг ташналигини қондирарди. (Н. Бирюков.) 4. Рустам сафдан ажралиб қолганига юраги бир оз ҳовлиқди, нафасини ростлаб олгач, юришини тезлатди. (В. Ғафуров.)

II.    Самарқандда муттасил қирқ йил ҳукмронлик қилган Улуғбек замонида талайгина янги бинолар қад кўтарди. Аммо бобоси асосан мачит, мақбаралар қурдирган бўлса, Улуғбек фан саройлари қурдириш билан шуҳрат топди. У ҳарбий шон-шавкат кетидан қувмади. Ҳамма нарсадан кўпроқ уни математика ва астрономия қизиқтирарди. Бу фанлар соҳасида у беқиёс юксакликка кўтарилди, осмон сайёралари ҳаракатини шарҳлади ва астрономик жадвал яратиб, бутун жаҳонга донг таратди. Ўзи каби фанга содиқ дўстлари билан биргаликда осмон сайёраларини кузатадиган асбоблар яратди. Қишиларда илму маърифатга муҳаббат уйғотишга интилди. Қўл остидаги шаҳарларда мактаб ва мадрасалар солдирди. (Л. Бать.)

 

219-машқ. Ўқинг, феълларни топиб, нисбатларини белгиланг ва уларни қуйидаги жадвалга ёзинг, нисбат ясовчи аффикслар тагига чизинг.

 

Нисбатлар

Мисоллар

Аниқлик

 

Ўзлик

 

Мажҳуллик

 

Биргалик

 

Орттирма

 

 

              1. Қаландаров бригада қачон келишини Назаровдан аниқ билиб, бир ҳафта давомида ўзи югуриб, одамларни югуртириб иложи бор тайёргарликни кўрди ва бу ишни правление муҳокама қилган масаладан... бошлади: Козимбекни   куни-туни югуртириб туғруқхонанинг кам-кетигини тўғрилатди. Кифоятхон ҳаммомга кассир ва  ҳаммом қошидаги сартарошхонага уста ёрдамчиси этиб тайинланди, Ҳуринисо ўз вазифасининг ижросига киришди: бир неча кун давомида деворларни оқлатди.   Шифтларни, мебелларни арттирди, ҳовлини тозалатди, бебош бўлиб кетган болаларни одобга ўргатди... Клубни безатиш, ҳали расмий суратда ташкил топмаган миллий музика, ...агротехника, фото тўгаракларини ускуналаш учун унга пул берилди...

Бригада колхознинг хўжалик ва маданий юмушини уч кун текширди. Учинчи куни кечқурун умумий мажлис чақирилди.

Бригада «Бўстон»нинг экин-тикинидан унчалик нуқсон топмади, аксинча, кўп бригадалардаги пахта парваришига юксак баҳо берилди. Гап шу ҳақда бораётганда, шопдай мўйловини тез-тез бураб, керилиб ўтирган Қаландаров фермалардаги камчиликлар айтилганда бошини қуйи солиб, қўлига тушиб қолган қалам билан қоғоз чиза кетди; маданият, маданий қурилиш соҳасидаги камчиликлар тўғрисида қизиқ-қизиқ фактлар очилиб, халойиқ гур-гур кулганда эса қизариб, терлаб, ўтирган ерида ярим газ чўккандай бўлди. (А. Қаҳҳор.)

II. Меҳмонлар эса яна узоқ ўтиришди, мусиқа ва ғазаллар тинглашди. Навоий бу кеч форсийда ёзган ғазалларини ўқиди, уни яна ўқиб беринг деб қайта-қайта қисташди. Алишернинг кайфи чоғ эди, у мураккаб муаммолар айтди, топганлар ҳам худди шундай муаммолар билан жавоб қилдилар. (Л. Бать.)

 

220-машқ. Қуйидаги феълларни ўқинг, бир ўзакдан ҳосил бўлган турлича феъл шакллари орасидаги фарқни тушунтиринг.

 

Ясади, ясанди, ясалди, ясашди, ясатди; ютди, ютишди, ютқизишди, юттирди, ютинди, ютилди; кўрилди, кўришди, кўрсатди, кўринди, кўргазди, кўрди; кийди, кийгизди, кийинди, кийилди, кийишди; ўтишди, ўтинди, ўтказди, ўтилди, ўтди; қирди, қиринди, қирдирди, қиришди, қирилди; урди, урилди, уринди, уришди; ечишди, ечилди, ечдирди, ечинди, ечди; сўради, сўратди, сўрашди, сўралди.

 

221-машқ. Қуйидаги феъллардан турли феъл нисбатларини ясанг.

 

I.        Атамоқ, басталамоқ, билмоқ, битмоқ, бошламоқ, боғламоқ, бўйсунмоқ, гапирмоқ, гулламоқ, димламоқ, емоқ, елпимоқ, ёзмоқ, ёймоқ, жуфтламоқ, жўваламоқ, зерикмоқ, йиғмоқ, кертмоқ, куйламоқ, лақилламоқ, мустаҳкамламоқ, никелламоқ, овламоқ.

II.        Ос, оқди, савади, сана, сепган, сўзла, табриклади, тара,тўхта, тилади, толди, тўпла, улгурди, учра, алдаган, фарқлади, хотирла, чайқа, чертди, бойи, бўша, шошган, эг, элади, югур, юр, ютди, ўқла, қавиди, қайғурди, борса, қопла, ғовлади,ҳисоблади.

 

222-машқ. Ўқинг, икки ва ундан ортиқ нисбат ясовчи аффикс олган феълларни топиб, қайси нисбатга киришини айтинг.

 

       1. Ёз ўтган, куз боши бўлса-да, ҳаво тип-тиниқ, зангори, қуёш яхши қиздирар, юзлардан томчи-томчи терларни юмалантирар эди. (О.)                    2. Чўлбобонинг боғидан келтирилган сават-сават мевалар тўй дастурхонига қўйилганда, меҳмонларнинг кўзи ёнди. (Ҳ. Ғ.) 3. Қатта мис самоварга қайта-қайта сув тўлдириб, ўти янгиланади. (Ҳ. Ғ.) 4. Узоқдан тепловоз қалбининг гупиллаб уриши эшитилар, унинг манглайига қўндирилган прожекторнинг ёрқин шуъласи кўзни қамаштирарди. (Ҳ. Ғ.) 5. Сарой баҳор қуёшининг нурларида мавжланади. Дарвоза байроқлар билан безатилган. (Л. Бать.)         6. Райҳон одми сатин кўйлагини кийди, Маҳфузани кийинтирди. (Ҳ. Ғ.)

 

223-машқ. Ўқинг, ўтимли ва ўтимсиз феълларни топиб, маъноларидаги фарқни тушунтиринг. Аввал ўтимли, кейин ўтимсиз феъллар иштирок этган гапларни кўчиринг.

 

Шу ўринда олис замонларда ўтган аждодимиз Широқнинг Ватан йўлидаги буюк фидокорлиги ёдимга тушади. Биз бу одамнинг оддий чўпон бўлганини биламиз, холос. Унинг ўзи қанақа одам бўлган, ёшми, кексами, бола-чақалари бўлганми-йўқми эканидан бутунлай бехабармиз. Лекин шуни аниқ айтиш мумкинки, у бирор мактабда ўқиб, хат-савод чиқармаган бўлса керак. Яна шуниси аниқки, у телевизор кўрмаган, радио эшитмаган, газета ўқимаган. Бинобарин, Ватанни севиш, унга жон фидо қилиш кераклиги ҳақидаги хитоблар-у сийқаси чиққан баландпарвоз чақириқларни эшитмаган. Лекин юртига бостириб келган ёвни саҳрога олиб бориб адаштириб келишга қарор қилганида, саҳродан ўзининг ҳам соғ қайтиб келмаслигини яхши билган. Демак, она-Ватанини ёвдан сақлаб қолиш учун онгли равишда жонини қурбон қилишга отланган.  (О. Шарафиддинов)

 

224-машқ. Ўқинг. Ўтимли ва ўтимсиз феълларни аниқлаб, ўтимли-ўтимсизлик  қандай усул билан ифодаланганини тушунтиринг.

 

Ҳаяжондан Йўлчининг юраги, сандонга тушган оғир болғадай, кўкракни "гурс-гурс" урмоқда эди. ...Аламли ва ярали кўнгиллардан рўйи-рост отилиб, ҳавони янгратган ҳақиқат овози унинг бутун вужудини титратди, мазлумларнинг, ҳақоратланганларнинг, тепкиланганларнинг улуғ, азамат куни туғилганига шубҳа қолмади. Қандай кун? Золимларнинг, замон зўравонларининг ёқаларини тутиб, топталган ҳуқуқларини довлаш, қонхўр оқ подшоҳнинг қора довруғини, унинг мазлум халқлар бошида жилпанглаган илон қамчинини синдириш куни! Йўлчи кўпдан кутган ва севгиси қадар чуқур, маъноли бир кун! У кўп йиллардан буён бу кунга интизор эмасмиди? Кўп йиллардан буён бу куннинг дарди ва севгиси билан яшамасмиди? Айниқса, кейинги вақтларда бу улуғ куннинг руҳини ўз юраги билан чуқур сезиб, ҳар ерда: маҳаллада, чойхонада, бозорда ўзи каби эзилганлар, аламдийдаларнинг кўкрагини бу руҳнинг оташи билан ёндиришга интилмаганмиди?  (О.)

 

225-машқ. Ўқинг, ўтимли ва ўтимсиз феълларни аниқланг. Кўчириб, ўтимли феълни ўтимсизга айлантирган аффикс тагига тўғри чизиқ, ўтимсиз феълни ўтимлига айлантирган аффикс тагига эса тўлқинли чизиқ чизинг.

 

I.        Тала, таланди, кул, бошла, қотирма, ўтлат, югур, қутқаз,тушовла, гапир, келтир, эгил, қолдир, бўшат, битир, кўрин, ўтказ, кўтарил, тўлат, кўрсат, юбортир, илинтир, ухлат, чиқ, суян, сўра,  мақтанди, эшит, эшитилди, тўғрила, тўғриланди, қизар, қизартир.                                       

II.          1. Кеч кириб қеларди: Кун бўйи йиққан ҳароратини энди уфураётгандай, ҳамон ердан иссиқ кўтарилмоқда. (Л.Бать.) 2. Ахир... кўчатзордаги ҳар бир туп дарахтни кўкартириш учун қанчадан-қанча меҳнат сарф бўлган. (С. Ан.) 3. Бундай учрашувда бўладиган ҳамма гап бўлиб ўтди: қучоқлашдик, кулишдик; ҳар ким ўз  институтидан гапирди; мактабни, ўртоқларни эсладик, қизлардан гапирдик. (Ас. М.) 4. Қуюқ барглар орасида ҳеч нарса кўринмайди.  (С. Ан.)

 

226-машқ. Ўқинг. Феълларга кетма-кет қўшилган ўтимлилаштирувчи ва ўтимсизлаштирувчи аффиксларни топинг. Бу феълларнинг ўтимли ёки ўтимсиз эканлигини айтинг.

 

1. Эшикни очган хизматкор огоҳлантирилган бўлса керак, «марҳамат мсье» деганича бошлаб кетди. (Ш.) 2. Султон Навоийни ўз ҳузурига чақиртирди. (Л. Бать.) 3. Уларни уйғонмасидан қўлга олиб, қуролсизлантириш зарур. (Л. Бать.) 4. Хитойдан келтирилган пакана-пакана дарахтларнинг эгри-бугри шохларига ранг-баранг ҳинд қушчалари қўниб ўтирибди. Ҳовлининг зангори ва ҳаво ранг кошин ётқизилган йўлкаларида чиройли товуслар юришади. (Л. Бать.) 5. Меҳмонлар Эрон гиламлари тўшалган қирқ устунли қасрда тўпланишмоқда эди. (Л. Бать.) 6. Халқни йўлдан оздиришда шубҳаланилган кишилар қўллари орқаларига маҳкам боғланган  ҳолда келтириларди. (Л. Бать.) 7. Унинг: «Серҳосил далалар ва боғ-роғларга айлантирилмаган бир қарич ҳам шўрхок ер қолмаслиги керак», — деб айтганидан бери орадан бир неча йил ўтганди. (Л. Бать.)           8. Чўл-биёбондаги жамики бўш ётган  ерларга жон киргизилди. (Л. Бать.)

227-машқ. Ўқинг. Феълларни топиб, уларнинг нисбатини, ўтимли-ўтимсизлигини  айтинг.

 

1. Биз жуда кўп иш қилдик. Яқингинада эса жуда ажойиб тажриба ўтказдик, яъни оташ таъсирида баъзи тошларнинг тусини ўзгартирмоқчи бўлдик. Бир парча ёқутни кўрада обдан қиздирдик. Кейин совиганига қадар қўл тегизмадик. Қиздирилган ёқутнинг ҳажми оташ таъсиридан бир оз кичрайган бўлса-да, ранги тиниқлашди. (К. Моисеева.)

2. Бир довонга чиққанда улар томири билан ағдарилиб йўлда кўндаланг ётган бақатеракка ўтириб дам олишди. Ўнгда бир хил кийинган, бўй-басти ҳам бир хилдаги беҳисоб кўк арчалар узун-узун саф тортиб, қияликка чиқиб кетаётган аскарлардек кўринарди. Енгил шабнам ҳали ерда, ўт-ўланлар, гуллар орасида ётади, тиниқ осмон тагида бутун водий кўз олдингизда кафтдек ястанган, қаердадир чашма кўзи милтиллайди, ҳаво софлигидан арча ҳиди, асал ҳиди анқийди. (Ас. М.)

 

  228-машқ. Ўқинг, бўлишли ва бўлишсиз феълларни аниқлаб, маъносидаги фарқни тушунтиринг. Уларни икки устун шаклида ёзиб, бўлишсизлик маъноларини ифодаловчи воситалар тагига чизинг.

 

1. Мияси ғовлаб кетган Мирзо Улуғбек бошини кўтариб ён-верига қарайди. Офтоб кўринмас, осмонни қора булут қоплаб олган эди. Далалар ва адирларда, ўриб олинган бўғдойзорларда, ҳатто олис-яқиндаги боғларда бирон-бир одам қораси кўзга чалинмас ҳатто қирларда моллар ҳам кўринмас эди. Гўе Мирзо Улуғбек лашкари эмас, таланчи қўшин бостириб келаётгандай, тирик жон борки, бари қочиб ин-инига кириб кетган. Ҳа, фуқаро бобоси Амир Темур давридаёқ жанг-жадалдан безган, юраги зирқираб қолган.

Мирзо Улуғбек оғир хўрсиниб олдинга, кўкимтир туман орасида элас-элас кўзга чалинган тоғларга тикилди. Илгарилаб кетган қўшин кўринмас, фақат олдиндаги ясси қир ва адирларда от ўйнатиб юрган суворилар гуруҳи кўзга чалинар эди, холос. (О. Ёқубов.)

II. 1. Навоий Биноийнинг истеъдодини меҳр билан парвариш қилди, ҳар бир ишда дўстона кўмагини аямади. (Л. Бать.) 2. Шундай ҳаёт туғилдики, у сенсиз яшай олмайди, сен унинг қудратли кучисан. (Ас. М.) 3. Шундай пайтларда у на чала оларди,  ва на ашула айта оларди. (Ж. Икромий.)

 

              229-машқ. Ўқинг, бўлишсиз феълларни топиб, бўлишсизлик маъноси қандай ифодаланганини айтинг, уларни бўлишли шаклга айлантиринг.

 

1.  Ҳечқиси йўқ, азизим, мен дунёда жуда катта бойликка —  соф виждонга ва хушомадгўйлик қилмай илму фан билан шуғулланиш имконига эгамен. Буни мендан ҳеч ким тортиб ололмайди. Билимларимни бошқалар билан ўртоқлашмоқни ҳам ҳеч кимса тақиқлай олмайди. (Л. Бать.)                 2. Аҳиллик бор ерда темир ҳам сувга чўкмайди. (Ш.) 3. Чин дўстликнинг алангаси сўнмасин дер эканмиз,  Биринчи шарт — бўлмоғимиз лозим дўст-ла бирга биз, Иккинчи шарт — дўст йўлида аямаслик симу зар, Учинчи шарт — дўст-ла бўлмоқ оғир кунда баробар. (Ш. Руставели.) 4. Илм-ҳикмат билан кўтариладиган шосупага қурол билан чиқиб бўлмайди. (К. Ҳамро.) 5. Мунисхон ваъда берган вақтида келмай қолмайди. (А. Қ.) 6. На чўзилар, на ёнбошлар — бўш турарди тўшак-жой.             (Ш. Руставели.)

 

230-машқ. Ўқинг, соф феълларни аниқланг; уларнинг бошқа вазифадош шакллардан фарқини тушунтиринг,  гапдаги вазифасини айтинг.

 

Мехтиев, мастер ва Ражаб ака учови шоша-пиша маслаҳат қилишди.

Ражаб ака идорага хабар бериш учун будкадаги рацияга югурди. Мехтиев ҳалиги юк машинасига миниб, яқин орада бор техникани бошлаб келгани кетди. Пётр Петрович қолганларимизни тўплади-да, буйруқ берди, овози шовқинда зўрға эшитилди: «Насослар, дизеллар, ҳамма қимматли механизмлар демонтаж қилинсин! Зарур бўлса қутқарамиз!» (П. Қодиров.)

 

    231-машқ. Ўқинг, равишдошларни аниқлаб, уларнинг ясалиши ва  грамматик хусусиятини, соф феълдан фарқини тушунтиринг.

 

1. Ҳайдар чиқиб кетгач, Навоий кўнглига чўккан айрилиқ дардини ёзиш мақсадида ўз хонасига ўтди-да, дарҳол китоб устида ишлашга ўтирди.          (Л. Бать.) 2. Навоий иш билан банд бўлиб, вақтнинг қандай ўтиб кетганини пайқамай қолди. (Л. Бать.) 3. Энди Алишер ҳам давлат хизматига қабул қилинган эди, шунинг учун овга қатнашишга ижозат олгали шахсан ўзи Абулқосим ҳузурига келди. (Л. Бать.) 4. У ҳар тонг одимловчи экскаваторининг кабинасига нарвонда кўтарилар, қош қорайгунча канал ковларди. (Ҳ. Ғ.) 5. У ортиқча таъналар эшитмай, осонликча қутулганига севиниб, Алишерга бош-оёқ сарпо кийгизди. (Л. Бать.) 6. Айниқса мактаб-мадраса, шифохона, карвонсаройлар қурилиши кўп бўлиб, Навоий шаҳарда бундай муассасаларни кўплаб барпо этишга жазм қилганди. (Л. Бать.)            7. Умматали юкига ёпишган эди, Аъзам қўярда-қўймай қўлидан олиб, ундан олдин трамвайга чиқди. (III.)

 

232-машқ. Ўқинг, равишдошларни топиб, гапдаги вазифасини айтинг, тусланадиган ва тусланмайдиган равишдошларни аниқлаб, уларни икки устун шаклида ёзинг.                                    

 

1. Амин бўлинг,  дўстлар, сақлаймиз ёдда: “Дўстлик чўққиси”нинг ҳар бир онини. Чиқармаймиз эсдан ҳеч қачон, ҳеч вақт Украиналикларнинг тузу нонини. (У.)  Пахта ишида қуруқ практика билан иш кўрсанг, охир туртинасан, қоқиласан. Негаки ғўзага якка кўз билан қарайсан. Икки ўткир кўз керак — практика ҳам назарий билим... (О.)    3. Асфальт тугаб, трактор ғилдираклари ўйиб юборган йўл бошлангач, машина бир-икки силкиниб, тўхтади. (Т.Малик)  4. Этигини оёққа нари-бери илиб, ювингали ариққа югурди. (О.) 5. Эриб, сеҳрланиб қулоқ солганман Иван Франконинг ёниқ сўзига. (У.) 6. Ўктам яшил гирдобдай товланган, мавжланган скверга чиқиб қолгач, қуюқ кўланкадаги скамейкалардан бирига ихтиёрсиз равишда ўтирди. (О.) 7. Шундан бери дарё бўйида Тинмай ишлар эмиш халойиқ. (Ҳ. О.) 8. Хуросонга бориш унга туғилиб ўсган ерларини қувона-қувона томоша қилишдек туюлар, ўзича қадрдон дўстлари билан учрашишни ўйларди. (Л.Бать.)

 

233-машқ. Ўқинг, равишдошларни топинг. Бўлишли шаклдаги равишдошни бўлишсиз ва бўлишсиз шаклдаги равишдошларни бўлишлига айлантиринг; уларни замон ифодалаш хусусиятига кўра қуйидаги жадвалга ёзинг.

 

Ўтган замон равишдошлари

Ҳозирги замон равишдошлари

Келаси замон равишдошлари

 

 

 

 

1. Балхдан қайтгач, Навоий янги қазилган ариқларни кўздан кечиришни баҳона қилиб,  Машҳадга боришга ижозат сўради. (Л. Бать.) 2. Сўнгра қизиқ бир ҳикояни кула-кула айта бошлади. (Ҳ.О.) 3. Ёлғиз бир мен она алласин Тинглагали бўлдим интизор. (Ҳ.О.) 4. Сен бормасанг, баҳор бўлмайди, Очилмайди боғларда гуллар, Қарағайлар барг чиқармайди, Ўрмонларга келмас булбуллар. (Ҳ.О.) 5. Мунисхон ўрнидан туриб, эшикка томон йўналмагунча, Саидий жойидан қимирламайди. (А.Қ.)6. Султон Ҳусайниинг феъл-атворини яхши билган собиқ вазир зиндондан чиққач, Хуросонни тарк этишга қарор берди-да, дарвиш либосини кийиб, ўткинчи бир карвон билан яширинча Ҳиротдан чиқиб жўнади. (Л. Бать.)

 

234-машқ. Ўқинг, нуқталар ўрнига қавс ичида берилган равишдош ясовчиларидан мосини қўйиб гапларни кўчиринг.

 

1. Юпқагина ой титраб чиқ (-гач, -кач, -қач), Юлдуз пар-пар учиб тўкил   (-гач, -кач,          -қач), Шам шуъласи эриб туш(-гунча, -кунча, -қунча), Мияда ялт этиб тушунча Қони билан ёзибди шуни. (С. Акбарий.) 2. Нур сочиб ой чиқади пахтазорга боқ (-гани, -кани, -қани). (Қўшиқ.) 3. Қашқир қирга от солдириб чиқ (-гунча, -кунча, -қунча), тоғ чўққилари устида лов-лов ёнган қирмизи шафақ сўниб, водий майин қоронғиликка чўмди. (О.Ё.) 4. Орадан бир пиёла чой ич(-гунча, -кунча,-қунча) вақт ўтмай, бош инженернинг секретари Назмихон кириб универмагга судради. (Э.Носиров.) 5. Олис юртлардан келган сайёҳлар ўз ватанларига қайт(-гач, -кач, -қач), меҳмондўст Ҳиротнинг улуғвор биноларини узоқ вақтгача эслаб юрардилар. (Л. Бать.)         

     235-машқ. Қуйидаги феъллардан равишдош шаклларини ясанг, уларнинг  замони ва  имлосини тушунтиринг.

 

Ўқимоқ, интилмоқ, ишламоқ, чизмоқ, оқизмоқ, юргизмоқ, ёқмоқ, илжаймоқ, хўрсинмоқ, кўкармоқ, ўқламоқ, экмоқ, отмоқ, терламоқ, туртилмоқ, шодланмоқ, эпламоқ, сурмоқ, югурмоқ, мақтамоқ, боқмоқ, соғмоқ.

 

236-машқ. Ўқинг. Феълларнинг сифатдош шаклларини аниқлаб, уларнинг қайси сўзга боғлангани, феълга хос хусусиятлари, равишдошдан фарқи, гапдаги вазифасини тушунтиринг.

 

1. Мен шеърга солдим айтар сўзимни, Бахтиёр сезаман ғоят ўзимни. (У.)   2. Бундай чоқларда у ҳамма вақт танга ором берувчи шифобахш меҳнатга — ижодга тутинарди. (Л. Бать.) 3. Гўзал Украина, жонажон ўлка, Таърифинг, тавсифинг тушмагай тилдан. (У.) 4. Алишер ўз фикрларини шеърда ифодалаб, ҳеч кимнинг номини атамаса-да, пардали қилиб, султонни қуршаган вазирларнинг ўз манфаатини кўзловчи, пасткаш кишилар эканлигини фош этганди. (Л. Бать.) 5. Қилмоқ керак ваъдага вафо, Вафосизлар тортгуси жафо. (Ҳ.О.) 6. Қисқа-қисқа нафас олаётган устознинг кўкраги билинар-билинмас кўтарилиб-тушиб турарди. (Л. Бать.) 7. Туя бўйи келадиган қамишзорга киришлари билан, олдинда бораётган сувори юзидан қора чарм ниқобини юлиб олди. (О.Ёқубов.) 8. Агар шу суҳбат Геббельс қўлига тушиб қолиб, радиода фойдаланилса, Кремль, Лондон ва Оқ уйда содир бўлажак ҳодисалар ривожи қандай бўлишини билмасдим-ов. (Ю. Семёнов.) 9. У ҳатто Ҳайдар билан гаплашиб турган еридаги ана шу чодир ҳам Навоий инъом қилмиш шоҳилардан тикилганини ўйламасди. (Л.Бать.)

 

237-машқ. Ўқинг, сифатдошларни  топиб, замони, бўлишли-бўлишсизлигини айтинг.

 

Навоий Ҳиротга эрта баҳорда қайтди. Боғига тонг ёришганда етиб келди. Боғ ичкарисидан най садоси эшитиларди. Куй шўхчан эмасди, аммо жуда машаққатли ишни муваффақиятли тугатган кишининг ороми ва ўй-хаёллари тараннум этиларди. Навоий куй эшитилаётган томонга илдам юрди. «Бунчалик барвақт туриб, най чалаётган ким бўлса экан? — деб ўйларди у қизиқсиниб. — Наҳотки, мусиқани хуш кўрмайдиган Биноий бирор кимсанинг бу ерда соз чалишига йўл  қўйса».

У овоз келаётган томонга бораркан, куй тўсатдан ўзгарди. Битта-битта одимлаб бораётган от бирдан йўртиб кетгандай тезлади. Теракзорда чалинаётган музика тобора яққол эшитиларди. Навоий сўқмоқдан ўша тарафга бурилди-ю, кўз ўнгида кутилмаган манзара намоён бўлди: баргикарам чопон кийган Биноий каттакон дарахтга суяниб, кўм-кўк майса устида ўтирар ва кўзларини қисиб, завқ билан най чаларди.

Навоий кўпдан бери Биноийнинг қизиқ-қизиқ ишларига ўрганиб қолганди, аммо бу манзара уни ҳам қувонтирди, ҳам ҳайратга солди. (Л. Бать.)  

 

238- машқ. Ўқинг, сифатдошларни топиб, тусланган-тусланмагани, замони ва ясалишини тушунтиринг. Уларни замонга кўра уч устун шаклида ёзиб, сифатдош ясовчи аффикслар тагига чизинг.

 

1.  Каттакон оиламиз, Бир мен — ишловчи одам. (Мирм.) 2. Юрт нонини ҳаром еганлар, Бўйнингиздан, қисажак қопқон! (Мирм.) 3. Демак, бугун ёруғ дунёнинг ёрқин юзини кўрадиган, ноҳақликнинг зим-зиё тунидан  қутуладиган, салдан кейин эркин нафас оладиган, ҳар учрашган кишисига мурожаат этиб, тенг гаплашадигаи ёлғиз угина эмас. (Ш.) 5. Ўша моянанинг ҳам жуда оз қисмини шахсий эҳтиёжларига ажратиб, қолмишини тажрибалар учун сарфлайдилар. (К.Моисеева.) 6. Ҳозироқ кечиктирмай яна бир неча материал олиб келишга рухсат бергайсиз! (Ю. Семёнов.) 7. Самарқандни қураётган, безаётган, донгини чиқазаётган — биз. (С. Б.) 8. Яна у йироқдаги баланд тоғлардан топилувчи Бадахшон лаъллари тўғрисида ҳам нималарнидир ёзиб қўйди. (К. Моисеева.)     9. У берган овқат ширин, у ётқизган тўшак юмшоқ, у айтган эртаклар сеҳрли эди. (Ҳ. Ғ.) 10. Битгуси паришонлик, Ўтгуси пушаймонлик, Гард қўнса-да бир онлик, Гангитмаса сарсонлик, Енгуси чин инсонлик. (Ҳ. Ғ.)

 

239-машқ. Ўқинг, отлашган ва отлашмаган сифатдошларни аниқланг. Эгалик ва келишик аффикслари билан ўзгарган сифатдошларни топиб, ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Қандайдир бир хаёл ичида ўтирувчи бу йигит Тошкентнинг машҳур аъёнларидан Юсуфбек ҳожининг ўғли — Отабек. (А. Қод.) 2. Қалқон кўтарган жангчини учратдим-у,  лекин китоб ушлаганини кўрмадим. (С. Б.)    3. Етиб борган куниёқ Айтди хат ёзажагин. (Мирм.) 4. У боғ қўшнилари бўлмиш чолни эслади. (Ю. Семёнов.) 5. Сиз ғоятда усталик билан мени савол берувчидан жавоб қайтарувчига айлантириб юборяпсиз. (Ю. Семёнов.)           6. Ахир, у бунақа қўли ишдан олдин ошга югурадиганларни энди кўряптими? Унинг ўзи бунақа дайдиларга, ўзи сув ичиб турган қудуғига туфлаб, бировникини орзу  қиладиган ношукурларга кўп ҳам ишонавермайди. (Ш.)

 

240-машқ. Қуйидаги феъллардан сифатдош шаклларини ясанг, ҳосил бўлган сифатдошларнинг замони ва имлосини тушунтиринг.

 

Суғормоқ, кўрмоқ, кўтармоқ, олмоқ, қурмоқ, тўлмоқ, яшамоқ, қатнамоқ, кулмоқ, кўрқмоқ, тугмоқ, сиғмоқ, чиқмоқ, эгмоқ, ясамоқ, ўтлатмоқ, ўрганмоқ, эсламоқ, йиғмоқ, суқмоқ, алдамоқ, ҳайиқмоқ, кучаймоқ.

 

241-машқ. Ўқинг, нуқталар ўрнига сифатдош ясовчи -ган, -кан, -қан аффиксларидан мосини қўйиб, гапларни кўчиринг. Ажратиб кўрсатилган сифатдошларнинг ёзилишини тушунтиринг.

 

1. Бу нон Қўзивойнинг ўзи эк..., ўзи парвариш қил... буғдойнинг биринчи нони эди.     (А. Эшонов.) 2. Сўзлаб берди у узоқ Сандиқда оқ...ини. (Ҳ. О.)     3. Мен дунёни кўп кўр..., кўп машаққатлар чек... ва кўп шодликларга муяссар бўл... кишиман. (Ҳ. Ғ.) 4. Уфқларда сайр этгил мудом, Қуёш келиб сувга чўк...да... (Ҳ. О.) 5. Навоий меҳмони билан хўшлаш...да, вақт ярим кечадан оғ...ди, бироқ кўзига уйқу келмади. (Л. Бать.) 6. Кун чошгоҳдан оғ...да, Қуёш тикка боқ...да Семурғ қуш келиб қолди. (Ҳ. О.) 7. Ахир, ҳали новда эдим-ку, Эгилардим эг...да юмшоқ Ва қотма... гавда эдим-ку, Ҳатто, шамол тег...да

юмшоқ Чайқалардим... (С. Акбарий)  

 

242-машқ. Ўқинг, феълнинг ҳаракат номи шаклларини аниқлаб, уларнинг ясалиши ва грамматик хусусиятларини изоҳланг.

 

1. Ҳавас эди бизларга Боғ ўстириш, Гул экиш. (Қ. Ҳ.)  Солдат-чун фақат даҳшат — Ёв олдида бош эгмоқ. (Мирм.)  Болалардаги бўшашув сабабини кўпроқ ўзидан кўрди.(Ҳ. Н.)  4.   Муродимдир сени кўрмак, ҳамиша ёнма-ён юрмак. (Ҳ. Ғ.) Тонг ёришуви билан чиқиб кетиб яна нонушта чоғида кекса бир рус кишиси билан кириб келди. Мен бу одамни биринчи кўришдаёқ танидим. (Н. С.)

          243- машқ. Ўқинг, ҳаракат номи шаклларини топиб кўчиринг, ҳаракат номи шаклини ясовчи аффикслар тагига тўғри, эгалик ва келишик аффикслари тагига тўлқинли чизиқ чизинг.

 

1. Биз уни сойдан тош ташувга қўйсак нима дейсиз? (Ҳ. Ғ.)  Ишлашни билган одам яшашни  ҳам билмоғи даркор. (Ҳ. Ғ.)  Умуман, Дилдор унинг маъюс, боқишларига, учрашиб қолган пайтларида гап тополмай эсанкирашларига бепарвороқ қарарди. (С. Аҳм.) 4. Вақтни ўғирламоқ — бахт ўғирламоқ.(Мирм.) 5. Шалоплашлар, сузишлар... Тўхтаб қолгандай таққа,  сакрашлар, қийқиришлар Кирмай қолди қулоққа. (Мирм.)

 

244-машқ. Ўқинг.  Феълнинг вазифадош шаклларини (соф феъл, равишдош, сифатдош, ҳаракат номи) топиб, уларни тўлиқ таҳлил қилинг.

 

— Табриклайман, холажон! — деди Гулсум Ферузанинг хатини кўкрагига босиб. — Дугонам бахтини чўлдан топибди! Лекин Райҳон бу хатга нечундир қувонмади. У ўйга ботиб, Гулсумни ҳам бир нафас унутди. Унинг кўз олдида бултурги ёз, Феруза билан Шералининг шу ҳовлида, ҳов анови ариқ бўйидаги якка туп олма тагида имтиҳонга тайёрланган кезлари жонланди. Улар Мирзачўлга бир вагонда бирга кетишди. Гарчанд улар чўлнинг бошқа-бошқа ерига тушган бўлса ҳам, бир-бирларига хат ёзишиб туришгани Райҳонга маълум. Райҳон Шералини яхши билгани учунми ёки Ферузанинг у билан дўстлиги самимийлигига гувоҳ бўлгани сабабданми, ҳар ҳолда умрининг бундан кейини ҳам бир-бирига яқин бўлишини истарди. (Ҳ. Ғулом.)

 

245-машқ. Ўқинг, тусланган, феълларни топиб, тусловчи қўшимчаларни аниқланг, уларни  тусловчи қўшимчаларнинг турларини ҳисобга олган ҳолда, уч устунга ажратиб ёзинг; шахс-сонини изоҳланг.

 

Мен ҳеч кимни маломат қилмоқчи эмасман, бунинг учун менинг ҳаққим ҳам йўқ. Лекин, назаримда, шундай туюладики, биз кейинги вақтларда Ватанга муҳаббатимизни кўпроқ «гап сотиш» йўли билан ифодалашга берилиб кетганга ўхшаймиз...

Бир мисол келтираман: кейинги пайтларда анча-мунча одамлар телевизор орқали, ёки матбуот саҳифаларида сира хижолат тортмай, «мен фалон соҳада Ватан учун 30, 40 ёки 50 йил хизмат қилиб қўйганман», дея мақтанадиган бўлиб қолишди. Бироқ одам ўзи тўғрисида шунақа деганида қилган хизматларини писанда қилаётганга ўхшаб кетади. Албатта, бирор соҳада 30 йилми, 40 йилми ишлагани жуда яхши — бунинг учун фақат раҳмат айтиш ва бошқа йўллар билан рағбатлантириш керак. Лекин нима учун буни — бутун умр бўйи тирикчилигини ўтказиш учун маош олиб қилган ишини ўзининг ватанпарварлиги деб тақдим этиши керак? Йўқ, биродарлар, ҳар нима бўлганда ҳам, мен Ватан севгисини олийроқ, юксакроқ бир хислат деб биламан.  (О. Шарафиддинов)

 

246- машқ. Ўқинг. Тўлиқсиз феълларни топиб, уларнинг грамматик хусусияти ва тусланишини изоҳланг.

 

1. Навоийнинг Ҳиротдаги боғи кўп жиҳатдан самарқандлик   дўсти ва устози Абуллайснинг боғини эслатарди. Тиниқ сувли ҳовуз ҳам, чамандай яшнаган гулзор ҳам, боғнинг ичкарисига қараб кетган ёлғиз оёқ йўллар ҳам — ҳаммаси ўша боғни ёдга соларди. Қашшоқлик йиллари ўтиб, энди бадавлат ҳаёт кечира бошлаган Алишер бир вақтлар кўнглига тугиб қўйган ниятлари, орзуларини рўёбга чиқармоқда эди. Алишерникида меҳмон бўлган ҳар бир киши унинг боғига кирар экан, албатта, ҳайратланиб: «Бу ердаги ҳамма нарса худди устознинг боғини эслатади!» — дерди.         (Л. Бать.)      2. Оғайнимиш тоғ билан дарё, Қизиқ эмиш сирлари ғоят, Бу иккиси ҳақида ҳамон Юрар экан шундай ривоят. (Ҳ. О.) 3. Тўшаб бахмал, кимхоб гиламлар Безатаркан кўксини кўклам, Қизни кўрмак учун дунёни Гул остига кўмаркан ул ҳам. (Ҳ. О.)

 

247-машқ. Ўқинг. Феъл замонларини аниқланг. Яқин ва узоқ ўтган замон феъли иштирок этган гапларни кўчириб, замон маъносинн ифодаловчи аффикс тагига тўғри, тусловчи (шахс-сон) аффикс тагига тўлқинли чизиқ чизинг.

I. Ҳар фаслнинг ўз қувончи бор. Қиш ҳам каттадан-кичик ҳаммага бир олам шодлик бахш этади. Икки кундан буён муздеккина қиш фариштаси шаҳар устида кезиб, элагини силкитар, қулоқ-бурни қизарган одамлар  “Янги йилбоп қор бўляпти-да”, деб кулишар, ҳавода мусаффо чилла иси кезар эди. Кинотеатрлар, маданият саройларида таътилга чиққан болаларнинг кулгиси янграйди. Катта майдонларда арчалар безатилди.

                Йилнинг сўнгги оқшомида Тошкент яшнаб кетди. Катта бинолар пештоқида сон-саноқсиз лампочкалар маржони порлади,  арчалар нурга беланди. Озиқ-овқат магазинлари тирбанд бўлиб кетди.  Сумка, тўрхалта кўтарган одамлар уй-уйига шошишар, таниш-билишларини кўриб, байрам билан қутлашар эди. (Ў. Ҳошимов)

II. 1. У султоннинг ўнг қўли эканлигини таъкидламаслик учун жўрттага бошқалардан кейинроқ келган эди. Ҳар вақтдагидек у ўзини камтар ва хушмуомала тутди. (Л. Бать.)      2. Онанинг дили ўғлининг юзига тепиб чиққан аламли норозиликни дарров сезган эди.     (С. Ан.) 3. Туғилиб ўсган шаҳрини у аллақачон тарк этганди. (Л. Бать.) 4. Одамларнинг кўзига тушмаслик учун кун бўйи ёнғоқзорда дам олишиб, намозгарда яна йўлга тушишган.  (О. Ё.)

 

248- машқ. Ўқинг. Ўтган замон феъли шаклларини аниқланг; ўтган замон ҳикоя, ўтган замон давом, ўтган замон мақсад феълларини гуруҳга ажратиб ёзинг.                                                       

1. Лашкар қирғоққа жойлашди. (Л. Бать.) 2. Искандар ҳинд подшоҳини ўзига бўйсундирмоқчи,  ўз дини ва ҳукмронлигини унга қабул эттирмоқчи бўлди. (“Калила ва Димна”дан) Зўр бир мардлик қилибсан, Лекин бекор келибсан. (Ҳ. О.)  Сени дея қавму қариндош  Ихтиёрим олган эканлар Ва кишанга солган эканлар. (Ҳ. О.) 5. Ваҳоланки, сиз, хотин кишининг топгани нима бўларди, хотини боқаётир, деган иснодга тобим бор эканми,  деб фироқ қилиб юрган эмишсиз. (А. Муҳиддин.) 6. Ўз ролингни тушунибсан ғоят ҳаққоний. (Ҳ. Ғ.) 7. Ботиржонни отаси подшонинг энг уста қиличбозларидан бирига шогирд қилиб берибди. У устозидан қиличбозликни, ёйандозликни ва найзабозликни ҳам, кураш тушишни ҳам  ўрганибди. («Гулпари».)                   8. Яқиндагина дам олиб олган навкарлар сафар дарагини эшитиб қувонар эдилар. Навкарлар совутларини ярқиратиб тозалашар, нақш солиб эгарларини тартибга солишарди. (Л. Бать.)

 

249-машқ. Ўқинг. Ўтган замон феълларини аниқлаб, турини,  ясалиши ва тусланишини тушунтиринг,  сўнгра қуйидаги жадвалга жойлаб,  замон  маъносини ифодаловчи аффикс тагига тўғри, шахс-сон аффикси тагига тўлқинли чизиқ чизинг.

 

Яқин ўтган замон  феъли

Узоқ ўтган замон феъли

Ўтган замон давом феъли

Ўтган замон мақсад феъли

Ўтган замон ҳикоя феъли

 

 

 

 

 

 

1. Кун ботган, лекин қорли чўққиларни чулғаб олган улкан аланга сўнмаган, буткул борлиқ: осмонўпар тоғлар, кўм-кўк арчазор қирлар, ям-яшил яйловлар, шарқираб оққан сой — ҳамма-ҳаммаси гўё бу улкан аланганинг шуъласига чулғанган-у, бўлакча бир тиниқлик касб этган, тоғу тошларгина эмас, ҳатто майсаларга ҳам олтиндан жило берилгандай майин товланар, шабадада ястанган ўтлоқлар дам кўк-сарғиш ипакдай эшилар, дам қизғиш рангга кириб, ял-ял ёнарди... Қаердадир кўкда, кўз илғамас баландликда, сўфитўрғайлар вижир-вижир қилади, тоғу тошлар панасида какликлар сайрайди. (О. Ёқубов.)

II.     1. Ҳаммалари хайрлашиб ўз мамлакатларига жўнабдилар. Абулқосим синглисини юртига олиб бориб, ота-онасининг қўлига топширибди. Сўнг ўз юртига жўнабди. Ўз она юртига етиб келибди. Олти ойдан бери отаси мамлакатга тўй бераётган, шу кун тўйнинг охирги куни экан. Абулқосим уйига келса, акалари тахтда ўтирганмиш. («Гулпари».)          2. Бош кўтардик, зулмдан Бўлмоқчи эдик озод. (Ҳ. О.)

III.     Ҳадемай Ҳусайннинг навкарлари бу нотаниш йигит билан қароргоҳга яқинлашиб келдилар; ҳашамдор чодирга кира беришда Музаффарбек ўз навкарларини тоқатсизлик билан кутмоқда эди. У қўлини кўзларига соябон қилиб узоқларга тикилар, чап қўли каттакон қиличнинг сопини маҳкам қисиб турарди.  Вақт ўтиб борар, Султон Ҳусайн эса кутишни хуш кўрмасди.  (Л. Бать.)

 

250-машқ. Ўқинг, ҳозирги замон феълларини топиб, турини аниҳланг. «Ҳозирги замон давом феъли» ва «Ҳозирги-келаси замон феъллари»ни икки устун шаклида ёзиб, ясалиши ва тусланишини тушунтиринг.

 

Текисликка ёққан ёмғир тоғ тепасига қор бўлиб тушган экан... Тоғнинг ярмидан пасти ёмғирдан кейин қорайиб,  хиёл буғланиб туради ва унча аниқ кўринмайди.

Текисликнинг узоқ четидан чиқиб келган юк машинаси шу тоққа қараб жадаллаб боряпти.

Шағал ётқизилган йўлда ёмғир кўлмаклари учрайди. Ғилдираклардан сачраган сув борт тахтасига шатиршутур урилади ва йўл бўйида очилган лолақизғалдоқларни жимгина силкитиб ўтади. (П.Қодиров)

 

251-машқ. Ўқинг, келаси замон феълларини топиб, турини аниқланг ва «Келаси замон гумон феъли», «Келаси замон мақсад феъллари»ни икки устун шаклида ёзиб, шахс-сон аффикслари тагига чизинг.

 

1. Мен Ҳиротга Султон Ҳусайн Бойқаро ҳазрат олийларининг амри билан тўппа-тўғри жанг майдонидан келдим.  Улуғ султон ўз фуқароларини бахтиёр ва бадавлат қилмоқчилар, адолат йўли билан мамлакатни гуллатиб-яшнатмоқчилар; ёрдамга муҳтож бўлган ҳар бир кимсага кўмаклашмоқчилар. (Л. Бать.) 2. Мени кутгил ва мен қайтарман  Ўлимларни қолдириб доғда. 3. Фақат агар унасанг, Яна бир шарт қўярдим. (Ҳ. О.) 4. Ким билади, балки Мирҳайдар отамни ҳам  оёғидан чалар бир кун...(О.) 5. Мен сизни бир марта ҳимоя қиларман, икки марта ҳимоя қиларман, охир-оқибатда ҳимоя қилолмай қолишим  мумкин. (С.Аҳм.)  6. Азизжон ҳеч қандай илмий асосга суянмаган ҳолда пахтачиликка ёввойи пуштни киритмоқчи. (Ў.Усм.)

 

252-машқ. Ўқинг, буйруқ-истак майли шаклида қўлланган феълларни топиб, шахс-сонини изоҳланг.

 

1. Улуғ ишингизни асло ташламанг! Сиз яратган «Хамса» санъат оламида чинакам мўъжиза бўлди. Шу билан қаноатланиб қолманг. Ўз она тилингизда битган ғазалларингизни бир неча девонга тўплагансиз; шуларни бир-биридан ажратинг ва ҳар қайсисини ўзига муносиб ном билан безанг. (Л. Бать.)           2. Сизларнинг шу ерда юқори ҳосил олишингиз — тўқайни ўзлаштириш билан баробар, илтимосим шуки, ерга эҳтиёт бўлинглар. Олтин еримизни кўз қорачиғидай сақланглар. Агротехникани маҳкам ушланглар. (Ҳ. Ғ.) 3. Қизим, бахтли экансанки, ...пахтакорлик йўлига кирибсан. Бу йўлдан зинҳор-зинҳор тойма, йилдан-йилга нахтани кўпайтиравер. Бизнинг машиналаримиз толаси узун-узун, биринчи сорт пахтани яхши кўради. Буниям унутма. (О.) 4. Кел ипакдай сочларингга мен Нурдан лента ясаб тақайин. (Мирм.) 5. Мингдан ортиқ харидор... Бири дейди: «Юз жийрон — Совға қилай, ол, жиян!» Бошқаси дер: «Минг бош қўй — Берай қилгин катта тўй!» Яна бири дер: «Дўстим, Ол қирқта сувсар пўстин. Фақат отинг бер менга!» Овчи унга дер: «Нега?» (Қ. Ҳ.)

 

253-машқ. Ўқинг. Шарт майли шаклидаги феълларни топиб, ясалиши ва тусланиши, замон ифодалаш хусусиятини тушунтиринг.

 

1. Хаёл билан бўлиб кўчага чиқаётсам, эшик олдида сариқ фуфайка кийган, кулча юзли нотаниш бир қиз рўпара бўлди. (О. Ҳусанов.) 2. Сен ҳайқирсанг кўпириб, ғунча табассум этар, Булбул қўшиғи билан бўстон жаранглаб кетар. (С. Назар.) 3.  Кимга кулиб боқса қуёшли даврон, Саодат ўлкаси бўлса диёри, Бўлмас юрагида заррача армон, Яшнар меникидай кўнгил баҳори. (С. Назар.) 5. Кийинтирсам сени баҳорга, Юлдузларни ўрасам қорга, Олиб келиб олдингга қўйсам, Ҳам юлдузни, ҳам сени суйсам... Шунда сенинг кўнглинг тўлурму? (Ҳ. О.)

 

254-машқ. Ўқинг. Феълларни топиб, майли, замони ва шахс-сонини  изоҳланг.

 

I. Ўктам китель тугмаларини ечиб, «Уҳ!» деб елпинди ва секин сўз бошлади:   “Ўртоқ Акаскин, Собир тўғри айтадилар.  Ғўза парваришни қаттиқ суяди. Ҳосилот раиси суст, бепарво, аммо жон Қаримқул ота, ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб, иштиёқ бнлан меҳнат қилайлик. Сув, ўғит, гўнг беришларни, чеканка ва чопиқларни жойида ўтказиб, агротехниканинг қонун-қоидаларига том риоя билан ишлайлпкки, ғўзамиз бақувват бўлсин, даламиз диркиллаб турсин”. (Ойбек.)

II. Дарвишона яшамоқни ихтиёр этган бўлсангиз, бирор фойдали меҳнат билан шуғулланинг: деҳқончилик қилинг, кавшдўзликними, тўқувчиликними ўрганинг. Тиланчилик қилиш, топганингизни ўзингизга ўхшаш бекорчилар билан баҳам кўриш номус. Бу касб инсонни улуғламайди, балки маънавий тубанликка олиб боради, меҳнатдан қўл силтаманг, одамлардан юз ўгирманг, аксинча уларга кўмаклашинг. (Л. Бать.)

 

255-машқ. Ўқинг, туб ва ясама феълларни аниқлаб, уларни икки устун шаклида ёзинг. Ясама феълларнинг қандай усул билан ясалганини тушунтиринг.

 

I.    Айни вақтда қўш сурнай ва тўрт чирманда ҳавони кучли ва тантанали садолар билан янгратиб юборди. Бир неча қиз  ўз-ўзидан рақсга тушиб кетди. Мана қулочкаш чапак чалиб,  овозини қалдироқдай гумбурлатаётган Собир Эрматов — Анорхон ноз ва шўхлик билан ўйин гирдобига кирганда —бардош қилолмади, узун, қудратли қўлларини  мардона силкиб, ўйнаб кетди. Қайноқ йигит даврада бир айланди-ю, бир қўли билан Ўктамнинг қайишига чанг солиб, дўстини ўртага тортди. Ўктамнинг юзи оловланди, бир дам тихирлик қилиб, кейин ўз билганича ўйнади, Собирнинг атрофида айлана бошлади. Теваракда қийқириқ авжга чиқди. ...Хадича хола гулдор кўйлагининг кенг, узун енгларини ҳилпиратиб, ...мақом билан йўрғалай бошлади. (Ойбек.)

II.     Биз Маша билан баҳт ҳақида кўп ўйлардик. Бахт нима? Биз шу қадим чўлда яшаб, бахт — меҳнат, бахт — кураш,бахт — инсонлар билан ҳамжиҳатлик эканлигини англадик.  Бахт — тер тўкиб топилган бир бурда ширин нон эканини тушундик. (Ҳ. Ғ.)

 

256-машқ. Ўқинг. Морфологик усулда ясалган феълларни топиб, кўчиринг; феъл ясовчи аффикс тагига чизинг;  қайси сўз туркумидан ясалганини изоҳланг.

 

1. От жиловин тортиб олиб тикилдим сув томонга, Узоқ денгиз тўлқинида милтилларди кўланка. (Ш. Руставели.)  2. Нодиров залдагиларга қараб олди, ўзининг жанговар дўстларини, донғи кетган оловкорларни кўриб дадилланди ва салмоқдор оҳангда одатдагидек лўндасини айтди-қўйди. (И. Р.) 4.      Хонанинг тўридаги четларига тилла тасмалар қоқилган жавонларни Мовароуннаҳр фозилларининг китоблари-ю, нодир қўл ёзмалари эгаллаган. Бу китоблару қўл ёзмаларнинг ҳар бири алоҳида ишлов берилган яшил ва фируза ранг чарм билан жилдланган. (Л. Бать.) 5. Шу кеч Зиёд ва Анор узоқ суҳбатлашишди. (Мирм.)         6. Бундан олдин ҳам улар бир-икки кўришишган, анча иноқлашиб қолишган эди. (В. Ғафуров.) 7. Энтикди, бўшашди, бирдан орқага ўгирилди. (Л. Маҳмудов.)

257-машқ. Ўқинг, синтактик усулда ясалган феълларни топиб, уларни феълнинг аналитик шаклидан ажратган ҳолда “қўшма феъллар” ва “аналитик шаклдаги феъллар” сарлавҳаси остида икки устун шаклида ёзинг.

 

1. У янгиликка ишонч билан қарайдиган, ўткир зеҳнли.... одам сифатида бригадирга жуда ёқиб қолган эди. (Ж. Абд.)  2. Уни қайтадан биринчи  курсга қабул қилишди. (С. Ан.) 3. Ҳақиқат доим ғалаба қилиб келган... (Ж. Абд.)       4. Амир Алишер девонга келганда, деярли ҳамма йиғилиб бўлган эди.          (Л. Бать.)Мен хазинани, қўшинни, шаҳарларни ҳимоя қиламан. (С. Б.) Бу хабарни олим ва шоирлар, мадраса ва мактабларнинг талабалари айниқса севиниб қарши олдилар. (Л. Бать.) 7. Қирқ.олти ёшли, зуваласи пишиқ Алишер водий ва дарёларни, чўл-биёбонларни отда босиб ўтди. (Л. Бать.) 8. Алишер жилмайди ва Жомийга таъзим қилди. (Л. Бать.)

 

258-машқ. Ўқинг, феълларни топиб, улардаги модал шакл ясовчи аффиксларни аниқланг, маъно хусусиятини изоҳланг.

 

1. Укангнинг энди ақли кирган. Дилдорга суйкаланмоқчи. (С. Аҳм.)             2. Копток бўлса тепкилаб Бошқаларга бермас гал. (Қ. Ҳ.) 3. Чодир ичида бола ижирғаланди, хотин шошиб кириб кетди. (С. Аҳм.) 4. Ўз сўзларига Ёқубнинг ишонқирамаганини пайқаган Али ишонтиришга тиришди. (К. Моисеева.)          5. Салти бермади, бу олмоқ истади; Салти қочди, бу қувлади. (Ч.) 6. Ойиси югургилаб дорихонага бориб бармоқларига суркаш учун мой келтирди.          (Ш. Сиддиқий.) 7. Низомжон хоҳланқирамай акасининг олдига борди. (С. Аҳм.)

 

259- машқ. Ўқинг, феълларни ва ажратиб кўрсатилган сўзларни морфемаларга бўлинг.

 

       Бу шўхни 1941 йил қишида Мирҳайдар фарзандликка олган  эди. Уруш туфайли ота-онасиз қолган ва Ўзбекистонга юборилган гўдаклардан эди у. Чамаси уч яшар рус боласига Қутлуқжон деб от қўйишди. Мирҳайдар ва унинг хотини ўз фарзандидай меҳр билан парвариш қила бошлади. Тиллабиби қўша-қўша кўйлаклар, камзуллар, беқасам чопонлар тикиб кийдирди. Қўшниларининг болалари билан ҳамиша бирга ўйнаб, Қутлуқжон тез орада ўзбекча бийрон-бийрон гапира бошлади. Бошида бутун бир колхознинг ташвиши бўлишига қарамай, раис болани эркалашга, тарбиялашга вақт топди. Ҳатто баьзан уни опичиб, мажлисларга ҳам олиб борди, қиш кечалари  Қутлуқжонни тиззасига ўтқазиб, бир замонлар, ўзи болалик чоғида бувисидан, бобосидан эшитган эртакларни хотирлаб айтиб берди, баъзан бола кўнгли учун от бўлиб кишнади, туя сингари бўкирди. Қизчани эса раис бир йилдан кейин Марғилондан олиб келди. Чамаси бир ярим яшар қўғирчоқдай жажжи украиналик қизча ҳам худди Қутлуқжондай уруш етимларидан эди. (Ойбек.)

 

260-машқ. Ўқинг, феълларни топиб, тузилишига кўра турларга ажратинг ва қуйидаги жадвалга ёзинг.

 

Содда

Қўшма

Жуфт

Такрорий

туб

ясама

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.    Қулмуҳаммад ўзи яратган куйлар билан шуҳрат топганди. Аммо барча созларни чалишда, айниқса, най чалишда Шайхийнинг олдига тушадиган кимса йўқ эди. Навоийга кўзи тушиши билан Шайхий шоирни қутлаб най чала бошлади. Куйгоҳ баҳор кунларидаги қушлар навосини эслатар, гоҳ уйқуга кетаётган хаста боласи тепасида куйлаётган   онанинг алласи сингари ўйчан ва мунгли янграрди; аммо кейинроқ бориб, қувонч садолари тантана қилди.  Шайхий    куйни    роса  авжига олиб чиқиб, шартта тўхтатди-да, Навоийга таъзим қилди. «Бағоят гўзал, тенги йўқ мақом!» — деди кўзлари ёшланган Навоий ва машшоқни бағрига босди,  (Л. Бать.) 2. Баъзилар  эрталаб  кўришишга  ваъдалашиб  омонатгина хайрлашиб кетишгани билан, бошқалар келиб давра яна тўлади, суҳбат қизигандан-қизийди. (Ҳ. Ғ.)  3. Бу тегирмонда Мирҳайдарнинг ўзи ҳам бир неча йил қарол бўлиб ишлаган, аллофларнинг қоп-қанорларини кўтара-кўтара елкаси яғир бўлган эди. (О.)

261-машқ.   Ўқинг,   компонентлари   вертикал   чизиқлар   билан   ажратиб берилган феълларни имло қоидасига мувофиқ ёзинг.

 

1. “Ўз ҳаётида сизнингдек дўст орттирган киши бахтиёрдир”, — деди у эшитилар/эшитилмас. Ўз ҳис-туйғулари ҳақида камдан-кам гапирадиган Жомийнинг бу сўзлари Навоий қалбининг энг нозик ерларига бориб/етди. Устознинг бирор сўзини эшитолмай/қолмаслик учун Алишер у томонга энгашди. (Л. Бать.) 2. ...Агар бирдан ёмғир қуйиб/берса, чигит ер бағрида чириши мумкин ёки ҳали мурғак ғўзаларни тасодифий изғирин совуқ бир кечадаёқ унниқтиради/кетади. (О.) 3. Ҳусайн Астробод аҳолиси ўзининг доно ҳокимисиз яшай/олмайди деган далилни дастак қилиб олганди. (Л. Бать.)

 

262-машқ.   Ўқинг. От, сифат, сон, олмош ва феълларни топиб, морфологик таҳлил қилинг.

 

Ҳаётнинг ўзида сиз қилишингиз мумкин бўлган юмушлар оёқ остидан чиқиб қолади. Ҳозир ўзи турган жойда ободончилик ишларига ёрдам бераётган, мактабларга, болалар боғчаларига кўмаклашаётган, ижодкорларнинг китобларини чоп эттиришга мададлашаётган, қўли қисқароқ оилаларга болаларининг тўйларини ўтказиб бераётган ва яна қанчадан-қанча саховатпеша ишларни қилаётган одамлар ҳақидаги хабарлар кўпайиб қолди. Буларнинг бари эл-у юрт равнақи йўлида қилинаётган савоб ишлардир.  (О.Шарафиддинов)

 

РАВИШ

 

263-машқ. Ўқинг, равишларни топиб, маъноси,    сўроғи    ва  грамматик    хусусиятларини  айтинг;  ўзи  боғланган  сўз  билан  бирикма  тарзида  кўчиринг.

 

1. Озроқ подада юрмаса, биз бунда эплолмайдиганга ўхшаймиз. (С. Аҳм.)  2. Низомжон у ёқдан-бу ёққа юради, сал товуш келса дарров аланглайди.      (С. Аҳм.) 3. Тилмоч жим ўтирганини кўрган Ўғилниёз хола пастдан луқма ташлади. (X. Деряев.) 4. Қўшниникига томизғи сўраб кирган Ҳажалхон бир зумда бир талай гап топиб чиқди. (А, Муҳиддин.) 5.  Каттагина кул ранг чамадонини кўтариб олган Феруза ҳозиргина ўзи тарк этган вагон билан йигирма қадамча ёнма-ён юриб борди. (Ҳ. Ғ.) 6. Қиз этакларини ҳилпиратиб олдинда шамолдек елиб борарди. (С. Аҳм.) 7. Геологлар экспедициясидаги Матлуба деган қиз жўрттага бир иш билан Яккакапада қолиб кетди.               (А. Эшонов.) 8. «Виллис» ҳануз шу ерда эди. (А. Қ.)

 

264-машқ. Ўқинг. Ҳолат равишларини аниқлаб, сўроғи ва гапдаги вазифасини айтинг; уларни ўзи боғланиб келган сўз билан кўчиринг.

 

1. Тошпўлатнинг ёрдамчилари бирин-сирин келишди. (Н.Бирюков.)          2. Гулзордаги анвойи гулларнинг япроқларини биров эринмасдан битталаб артиб чиққандай. (Ҳ. Ғ.)   3. Карима ошхонага аста кириб кетди. (Ҳ. Ғ.)            4. Улар ёнма-ён ўтирдилар. (Ҳ. Ғ.)     5. Водийларни яёв кезганда, Бир ажиб ҳис бор эди менда. (Ҳ. О.) 6. Ашула эшитаётган бўлиб, зимдан Чорини кузатди. (X. Деряев.) 7. Сиз баҳузур дам олиб ётаверинг, дарров келиб овқатга уннаб юбораман. (С. Аҳм.) 8. ...Ярим кечагача чувалчангнамо ҳарфларни ўз қўли билан териб, биринчи нутқини зўрға ёзиб бўлди. (А. Қ.) 9. Ҳалима ўзининг учқўрғонлик эканини бехосдан эслаб қолди.  (Н. Бирюков.)

 

265-машқ.   Ўқинг,   миқдор   ва   даража   равишларини   топиб,   алоҳида-алоҳида кўчиринг, уларнинг маъно ва грамматик жиҳатдан фарқини, гапдаги  вазифасини  тушунтиринг.

 

1. Сарой учун аллақанча тахта, ёғоч, тунука олдириб қўйган. (С. Аҳм.)            2. Бир оз сабр қиласиз. (И. Р.) 3. Колхоз  идораси хийла баландроқ ерда. (Ас. М.) 4. Самолёт учишига ҳали бир соатдан мўлроқ вақт бор, бориб скамейкага ўтирдик. (У. Н.) 5. Меҳмонни уйга олиб кир, мен отга пича ем ташлаб  қўяй. (С. Аҳм.) 6. Сув сал тахчил бўлар дейман.    (С. Аҳм.) 7. Пахтачиликни механизациялаш, айниқса, терим машиналарининг тузилиши, ишлаш принципи ҳақидаги брошюраларни сира қўймай ўқиди. (С. Кароматов.)

 

 

266-машқ. Ўқинг, пайт ва ўрин равишларини топиб, маъноси, қандай сўроққа жавоб бўлиши ва гапдаги вазифасини аниқланг. Аввал ўрин равишини, кейин пайт равишини ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Эртагаёқ Абдухалилни Қувасойга жўнатаман. (С. Аҳм.) 2. Қадим-қадимларда одамлар Мирзачўлни «бало чўли» деб атаганлар. (Ҳ. Ғ.) 3. Тоға олдинда, Икромжон  кейинда бир-бири билан гаплашмай катта кўчага етишди. (С. Аҳм.) 4. Яшил дала ўртасидаги селекция тажриба станцияси узоқдан денгизлардаги сокин оролга ўхшайди. (Мирм.) 5. Рўпарада сменани тамомлаб чиққан бир тўда ишчилар... тахта ёнида мароқланиб кулишяпти. (Ас. М.) 7. Қаландаров бурун районда бўлиб турадиган мажлисларда биринчи қаторда ўтирадиган бўлса, энди президиумга чиқадиган ...бўлди.   (А. Қ.)         8. Ҳали у ердан, ҳали бу ердан гулдурос чапаклар эшитилади.(Н. Бирюков.)

 

267-машқ. Пайт равишлари ва пайт маъноларини ифодаловчи отларни ҳамда сонларни топиб, уларнинг фарқини тушунтиринг.

 

1. Кейин  эски  мактабига бир кун борса, уч кун бормайдиган одат чиқарди. (М.Исм.) 2. Ҳар гал қишлоқдан станцияга ўтаётганимда, ...юрагимда чиройли ҳислар ғалаён қилади. (С. Аҳм.)                  3. Муталнинг ҳали эсида: уларнинг тўйи минг тўққиз юз ўттиз тўртинчи йилнинг августида бўлган эди. (С. Аҳм.) 4. Ўзи имтиҳон ҳамма вақт саратон кириш олдида бошланади. (С. Аҳм.) 5. Ҳовли ўртасидаги бир туп шафтолининг баҳорда пушти гулга бурканишини, ёзда сап-сариқ мевадан ларзон бўлишини, кузда барглари оловдек ёнишини, қишда яланғоч новдаларига булдуруқ қўнишини кўриб ўтаман. (С. Аҳм.) 6. Боя елдек учиб кетаётган одам энди шошилмасди. (С. Аҳм.) 7. Офтоб дераза қировини эритиб ҳар куни бир томчидан тувакка сачратганидан Нигора бехабар  эди. (С. Аҳм.)

 

268-машқ. Ўрин равишлари ва ўрин-жой отларини топиб, фарқини тушунтиринг, алоҳида-алоҳида кўчиринг.

 

1. Залда ўтирганлар... Анварга қараб қандай бахтли одам-а, дейишаётган эмиш.   (С. Аҳм.) 2. Пастда тошқин Аму пишқириб, шағиллаб кўҳна Орол томон шошилмоқда.     (С. Кароматов.) 3. Ҳали обедда конторага бирга борамиз, ўша ерда ишни битказамиз.      (С. Аҳм.) 4. Поезд мени  сершовқин станцияга ташлаб, яна қичқирганича олдинга интилди. (С. Аҳм.) 5. Супага ўтириб у ёқ-бу ёққа қарадим. (С. Аҳм.) 6. Худди шу ердан, шу дўкондан икки республиканинг чегараси ўтарди. (С. Аҳм.) 7. Олдинда жуда жиддий, мураккаб ҳаёт борлигини қаёқдан биламан. (С.. Аҳм.) 8. Бирдан қайрағоч тагидаги скамейкада ёнбошлаб ётган бир кишига кўзим тушди-ю, орқамга қайтдим. (С. Аҳм.)

 

269- машқ. Ўқинг, сабаб ва мақсад равишларини топиб, уларнинг фарқи  ва гапдаги вазифасини айтинг;  гапларни кўчириб, равишларнинг турини устига ёзинг.

 

1. «Атайин қилдим, — деди Асрора. — Шафтоли олиб чиқолмайди».   (С. Аҳм.)       2. Дилдор даладан қайтаётиб йўлни яқин қилиш учун атайлаб тутзор оралаб келарди.       (С. Аҳм.) 3.            Тўлаган чол ноилож ўрнидан турди. (С. Аҳм.) 4. Ўзи бўлса қизлар олдидан атайин гердайиб, писанд қилмай ўтади. (С. Аҳм.) 5. Элмурод ноилож индамасликка мажбур бўлди. (П. Т.) 6. Унсин тоғасининг гапига парво қилмайди, жўрттага қаддини тағин ҳам тикроқ кўтариб ўтиб кетаверади. (О.)

 

270-машқ. Ўқинг, равишларни топиб, маъно ва грамматик жиҳатдан турларини аниқлаб, қуйидаги жадвалга ёзинг.

 

Равишнинг турлари

Мисоллар

1. Ўрин равиши

 

2. Ҳолат равиши

 

3. Пайт равиши

 

4. Сабаб равиши

 

5. Мақсад равиши

 

6. Даража-миқдор равиши

 

 

1. Отлиқлар отда, отсизлар пиёда сойма-сой изланглар! (Ч. Айт.)              2. Кўнглимдаги ғубор бир зумда тарқаб, бутун вужудим яйраб кетгандай бўлдим. (О. Ё.) 3. Сизларнинг келишингизга атайлаб тайёргарлик ҳам кўрмаганмиз. (Н. Бирюков.) 4. Руҳимни аллалаб, тамом маст қилган Боя чалганингиз куйни такрорланг! (Ҳ. Ғ.) 5. Кемани юқорига, пастга, чапга, ўнгга йўналтириш имконияти ҳам бўлиши керак-ку. (Ж. Верн.) 6. Менимча, биз тасодифан муҳим сирни билиб олдик. (Ж. Верн.) 7. Биласизми, Қундузхон, тажриба шуни кўрсатдики, дарахт кўп жойда грипп, ўпка касалликларига одам камдан-кам чалинар экан. (Ж. Абд.)            8. Орқадан қараб қолган қизлар Асроранинг бу ишидан сал ранжигандек бўлишди. (С. Аҳм.)

 

                                             

278-машқ. Ўқинг.. Мустақил сўзларни топиб, туркумларга ажратинг. Ҳар бир туркумга оид иккитадан сўзни танлаб кўчиринг. Уларни тўлиқ морфологик таҳлил қилинг.

 

Қаландарнинг шошилиши бежиз эмас, осмонда юлдузлар сўниб, теварак-атроф ёришиб қолган эди. Лекин улар чапга бурилиб, юз қадамча юрмаган ҳам эдилар, «Боғи майдон» томондан от туёқларининг дупури эшитилди-ю, қамишзор орасида тўхташга мажбур бўлишди. Сал ўтмай юқорида, оқара бошлаган уфқда, катта тош йўлдан от чоптириб ўтаётган ўн нафарча суворийлар кўринди. Шу пайт рўпарада, катта  йўлнинг у юзидаги тепаликда ҳам бир гуруҳ отлиқлар пайдо бўлди. Тепаликда бирдан пайдо бўлган бу отлиқлар, қўлларида яланғоч қиличларини бошлари узра ўйнатишиб, ваҳимали қийқириқ билан ёпирилиб келишарди. Тепадан қора тўфондай ёпирилиб тушаётган суворийларни кўрганда «Боғи майдон» томондан келаётган отлиқлар саросимага тушиб тўхтаб қолишди, олдинги суворийлар эса отларининг бошларини орқага буришди... (О. Ёқубов)

 

ЁРДАМЧИ СЎЗЛАР

 

279-машқ.  Ўқинг. Ёрдамчи сўзларни топиб, уларнинг мустақил сўзлардан фарқини тушунтиринг.

 

1. Аскиябозлиги ва гапга чечанлиги учун Навоий уни севарди ҳам. (Л. Бать.)                  2. Лекциялар ташкил этишни бошладик-у,  афсуски, уларни маълум тартибга солиб, оқартув ишларини ривожлантириб юборолмай турибмиз . (О.) 3. Бу масалани бир ёқлик қилмоқ учун Ҳиротга фақат амир Алишернигина юбормоқлик мумкин. (Л. Бать.) 4. Бироқ Бухорога кетгунга қадар у синглиси Робияга кўп нарсаларни ўргатганди. (Л. Бать.)     5. Башарти ўз сўзи ва ё танқиди билан нариги тараф қизарса ёки таъсирланса, унга иккинчи мартаба ҳужум қилмай қўяди, чунки душман оёғи остида-да. (А.Қод.) 6. Ўктам уйғонганда, унинг боши узра жийданинг қип-қизил шамалоқ новдалари шамолда вазмин тебранар эди. (О.) 7. Таним нимжон, аммо руҳим  енгил. Мен қилич кўтармаймен, бироқ сўзларим   аввалгидай кескир.              (Л. Бать.)  

 

280-машқ. Ўқинг. Мустақил ва ёрдамчи сўзларни топиб, уларнинг грамматик хусусиятини қиёслаб тушунтиринг.

 

1. Ҳусайн бу ишни Алишергагина ишониб топшириш мумкинлигини тушунар, чунки у халқ ўртасида шоирнинг эътибори нақадар баландлигини биларди. (Л. Бать.) 2. Саидакбар ҳожи қутини бепарвогина очди-ю, кўзи тиниб кетди. Унда чиндан ҳам завқи бениҳоя баланд ва серҳафсала устанинг мўъжизакор санъати ўзининг бутун жозибасини намойиш қилиб турарди: бу «етти қароқчи» юлдузининг гавҳар доначалари билан акс этган олтин узук эди! (Ш.) 3. Бундай муҳаббат на қилич дамидан, на жаллод доридан қўрқади. (Ш.) 4. Иродали, гўзал ва ситамкор Хадичабегим Ҳусайннинг қалбини батамом асир этганди: у ҳеч қачон ҳеч нарсани сўраб ўтирмас, балки талаб қиларди. (Л. Бать.)

 

Кўмакчи

 

                  281-машқ. Ўқинг, кўмакчиларни топиб маъноси ва вазифасини айтинг.

 

1. Юнус Ражабийнинг ўзбек музика санъатини ривожлантириш учун қўшган ҳиссаси бебаҳо ва улкандир. (С. Кароматов.) 2. Гоҳо илон каби буралиб, Гоҳ бўлинар мингта ирмоққа. (Мирм.) 3. Бутун қўшинда Навоийга Мусабекдан кўра содиқроқ кишини топиш маҳол эди. (Л. Бать.) 4. Нағалли оғир этиклар эндигина ёққан қор устида сабрсизлик билан депсинишади. (Н. Т.) 5. Шу йўлдан жўнаган пўлат паровоз, Худди шу йўл узра тўхтайди сокин. (Мирм.) 6. Ёқуб... шошилганча Самарқанд сари йўл олди. (К. Моисеева.) 7. Шу тариқа малика бу ерда қиёмга қадар бўлар, кейин қалъага қайтиб кетарди. (К. Моисеева.) 8. Ростгўйлик билан инсон камолотга етишгай, Қўш тил бўлар эл ичра одамларнинг илони. (Мирм.)

 

282-машқ. Ўқинг, кўмакчиларни аниқлаб, уларни асл кўмакчилар,   от-равиш кўмакчилар ва феъл кўмакчиларга ажратиб, ўзи боғланиб келган сўз билан бирга уч устун шаклида ёзинг.

 

1. Чеварасининг сурати келгандан бери кампир оромини йўқотди. Тошкентга қараб талпиниб қолди. (С. Аҳм.) 2. Космонавт бўлиш учун математикани, физикани яхши билиш керак. (С. Аҳм.) 3. Урушдан аввал қанақа яшашган бўлса, ундан кейин ҳам ўзгаришсиз бир хил умр бошланди. (С. Аҳм.)  4. Навоий шеърият оламининг ана шу шери билан беллашмоғи керак. (Л. Бать.) 5. Бола-чақалардан тортиб кампирларга қадар барчаси далада меҳнат завқини сурадилар. (О.) 6. Қадимий фалакиёт олимларнинг китобати билан таниша борганинг сари, илгари сенга муаммо бўлиб кўринган жумбоқларнинг сирини аста-секин еча боришинг турган гап. (К. Моисеева.)   7. ёлғиз майин, енгил шаббода Водий ичра танҳо тентирар. Симоб каби тиниқ ҳавода Шитирлашиб япроқлар титрар. (Ҳ. О.)

 

283- машқ. Ўқинг. Кўмакчи отларни ва от кўмакчиларни аниқлаб, алоҳида-алоҳида кўчиринг, улар орасидаги фарқни тушунтиринг.

 

1. Кароматов унга Акбаров ва Тошев ҳақида саволлар берди. (П.Қ.)  2. У студентлар ичида энг яхши модаларни танлаб киярди, сочини бўлса кунига ҳар хил причёска қилмаса, кўнгли жойига тушмасди. (С. Аҳм.) 3. Сўзлари орасида «Суғд» ва «Хоразм» маданиятлари, Навоийнинг тили, Амударё тўғони масалаларидан бошлаб то атом бомбасига қадар турли мавзуларда гап борар эди. (0.) 4. Исмоилжон Башоратнинг қўлидан чамадончани олиб, машина томонга юрди. (С. Аҳм.) 5. Пўлатжон ариқ бўйида, ўрилган пичаннинг устида, чалқанча ётиб ашула айтмоқда эди. . Ё.) 6. Каттакон бак олдида чой дамланган тунука чойнакни чўққа қўйиб ўтирган чолнинг ёнига тушиб кетаётган эди, узоқдан машина чироғини кўриб тўхтади. (С. Аҳм.)

284-машқ. Нуқталар ўрнига сари, билан, учун, бери, кейин, қадар, довур, ичра кўмакчиларидан мосини қўйиб гапларни кўчиринг, уларнинг қайси келишик шаклидаги сўз билан келганини айтинг.

 

1. Юрак дала ... талпинарди. (Мирм.) 2. Умр — доно ... жуда қисқа, танбал ... керагидан ортиқ узун! (Ш.) 3. У уйга яқинлашган ... баҳона топишга шошарди. (С. Аҳм.) 4. Зебихон шу тариқа ўзини олисроқдан бир муддат намойиш қилиб тургандан... гавдасини ғалатироқ эгиб кескин бурилди-да, кетди. (С. Аҳм.) 5. Мажлис ярим кечага... чўзилди. (Ш. Сиддиқий.) 6. Юнус Ражабий халқ бойлигини тўплаб, беш томлик китоб қилиб нашр этди ва бу ... беш бебаҳо ҳайкал яратди. (С. Кароматов.) 7. Шукрона айт аввал парча нон учун, Сўнг қултум сув учун шукрона такрор... (А.О.) 8. Узоқдан Навоийнинг қораси кўрингунига ... у амирнинг келишига ишонмасди. (Л. Бать.)                9. Зулмат ... нур ёғилгандай, ҳувиллаб турган ҳовли бир нафасда шодликка тўлди. (Ж. Абд.)

 

285-машқ. Ўқинг. Қўмакчи ва равишларни топиб, фарқини изоҳланг. Кўмакчиларни ўзидан олдин келган от ёки отлашган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Улар икки ёнидан қалин дарахтлар саф тортган теп-текис хиёбонлар, илон изи сўқмоқлар, кишига ажойиб эртаклар ҳадя этувчи ғорлар ёнида бўлишди. (Ж. Абд.) 2. Яқинда ташкил этилган ўзаро мусобақаларнинг натижалари тўғрисидаги  хабарлар ҳам вақт-вақти билан етказиб турилади. (Ж. Абд.) 3. Охири Туябулоққа яқин бир пионер лагерининг автобусини ёллашга тўғри келди. (Ж. Абд.) 4. Тепаликлар устида қор уюмлари... тушга яқин эриб яна қумга сингиб кетардилар. (Ж. Абд.) 5. Шамси аввалига анграйиб туриб қолди-ю, кейин шошиб. эгарга минди. (С. Аҳм.)                       6. Нонуштадан кейин, одатдагидек, кийиниб, комбинат сари жўнади. (Мирм.)

 

 

 

 

 

 

 

Боғловчи

 

286-машқ. Ўқинг, боғловчиларни топиб. уларнинг грамматик маъноси ва вазифасини изоҳланг; тенг ва эргаштирувчи боғловчилар ўртасидаги фарқни тушунтиринг.

 

1. Энди гоҳ мовий тус олиб, гоҳ қорамтир рангга кириб, гоҳ оппоқ кўпикланиб мавж ураётгаи денгиз тўлқинларини тез-тез келиб кўраркан, у буни айниқса яққол ҳис этди.      (Л. Бать.) 2. Лекин Қаландарга на гўшт татиди, на қимиз! (О. Ё.) 3. Йўл шундай текис эдики, гўё биз қизил поёндоз устида кетаётгандай эдик. (К. Абуков.) 4. Айвондаги ғўлалар тамом бўлди, аммо тараша қилинадиган ўтинлар ҳали уюлиб ётарди. (К. Абуков.) 5. Меҳри билан кампир машиналар ва уларда ишлаётган одамлар ҳаракатини кузата-кузата бўёқ ва пардозхонага ўтдилар. (С. Аҳм.) 6. Агар умумий мажлис қарор чиқарса, шу пулларнинг ихтиёрини сенга топшираман. (С. Аҳм )

287-машқ. Ўқинг, боғловчиларни топиб,  тенг боғловчиларнинг турларини аниқланг. Тенг боғловчилар иштирок этган гапларни кўчиринг ва боғловчининг нима учун қўлланганини айтинг.

 

1. Малика на юриб чарчайди, на совуқдан шикоят қилади. (Ҳ. Ғ.)                2. Навоий фармонни хотиржам тинглади, вазирга иззат-икром билан жавоб қилди, аммо унинг қалбида бўрон гурилларди. (Л. Бать). 3. Осмон оқара бошлаган, боғдаги юксак оқ теракларнинг учлари ялтираб қолган, лекин ҳали офтоб чиқмаган эди. (О. Ё.) 4. Дам салобатли, дам жозибадор янгровчи танбур садоси тингловчини гўё сеҳрли қайиғи билан аллақандай мафтункор соҳил сари бошлар, гоҳ тебратиб, гоҳ тўлқинлатиб борарди. (Ж. Абд.) 5. Шоир ўзининг тинчлик, инсон ва унинг бурчи тўғрисидаги фикрларини бу достоннинг мазмуни ва мундарижасига сингдирди. (Л. Бать.) 6. Қаерда ёш-яланг тўпланган бўлса, катта чойхона ё гузар бўлса, у ерда ўйин кўрсатади... (О.) 7. У кетди. У кетди-ю, хаёлимда ҳам ширин, ҳам аччиқ, ҳам қувноқ, ҳам аламли узуқ-юлуқ хотиралар қолди... (Ў. Ҳ.)

 

288-машқ. Ўқинг, эргаштирувчи боғловчиларни топиб, турини айтинг;  эргаштирувчи боғловчиларнинг турларини жадвалга жойланг.

 

Эргаштирувчи боғловчи турлари

Мисоллар

Аниқлов боғловчиси

 

Сабаб боғловчиси

 

Шарт боғловчиси

 

Ўхшатиш боғловчиси

 

1. Ҳамма гап шундаки, биз ҳали давлатнинг зўр харажатларини оқлайдиган катта конлар тополганимиз йўқ. (П. Қ.) 2. Агар ким  ҳаётдан олмаса таълим, Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим! 3. Икки дўст қўлларини бошлари остига ёстиқ қилиб қум устида чалқанча ётишар, гўё шу ҳолатлари билан роҳат қилмоқда эдилар. (Ж. Абд.) 4. У ўзи кутмаган ҳолда йўлни қумликлар қаърига буриб юборган, шунинг учун машина ғилдираклари... тез-тез тўхтаб қолар... эди. (Ж. Абд.) 5. На у ён, на бу ёнга бурила олмайсан, чунки икки томонингни ҳам ҳамроҳларинг эгаллаган.  (Ж. Абд.)

 

289-машқ. Ўқинг, боғловчиларни аниқланг. Аввал тенг, сўнгра эргаштирувчи боғловчили гапларни кўчириб,    боғловчиларнинг    турларини    устига  ёзинг.

 

1. Бу тасаввурлар сизни шундай чулғаб оладики, гўё ҳамма нарса кўз олдингизда аста жонланиб бораётгандай туюлади. (Ж. Абд.) 2. Гоҳ кўзларини ўйнатар, гоҳ жилмаяр, гоҳ яна бошини кўкси узра тутиб турган даста гуллар ичига суқар эди. (Ж. Абд.) 3. Уни на тошқин, на бўрон, на ўт-олов емира олади, на зилзила, на туҳмат қиличи қўпоришга қодир! (Ж. Абд.) 4. Асрлар бўйи сув чиқариш учун курашлар боради-ю, лекин бу кураш охирига етмай қолиб кетаверади. (Ж. Абд.) 5. У дўстининг бевақт келганига ажабланмади, чунки уларнинг ҳаётида бундай тунги учрашувлар кўп бўлиб турарди.(Л. Бать.) 6. Агар ҳар ким биттадан дарахт Ўтқизганда, бутун дунёни Бошдан-оёқ боғ қилиш мумкин! (У.)      7. Тинчлик ва озодлик унинг қўшиғи, Дўстлик ва ҳамкорлик унинг байроғи, Ҳаёт, шодлик ва бахт унинг йўлдоши... (У.)

 

290-машқ. Ўқинг, билан қайси ўринда кўмакчи, қайси ўринда боғловчи вазифасида қўлланганини айтинг, фарқини тушунтиринг.

 

1. Салим ота билан йигитлар меҳмонни иззат-икром билан кузатиб ташқарига чиқишди. (С. Аҳм.) 2. Мажидиддин билан Навоий юзларида табассум билан оҳиста гаплашаётганлари туфайли, ўтирганлардан ҳеч ким улар ўртасида яккама-якка кураш бораётганини пайқамади. (Л. Бать.)             3. Алёша, Гулхайри, Музаффарлар чарчаш нималигини билмай, яъни иштиёқ билан жон койитишлари энг қолоқ бўлганларни ҳам уйқудан уйғотди.         (Ж. Абд.) 4. Алишер шаҳзода билан гаплашишга ошиқмади, у Бадиуззамонни ва Балхдаги шароитни яқиндан, синчиклаб ўрганмоқчи эди. (Л. Бать)             5. Экскаватор билан скреперларни ишга солишга ҳожат йўқдир. (Ж. Абд.)

 

291-машқ. Ўқинг. Кўмакчи ва боғловчиларни аниқланг, уларни морфологик таҳлил қилинг.

 

1. Фил сингари хартумлари билан ер титкилаётган улкан экскаваторлар ботмон-ботмон тупроқни қирғоққа отмоқда эди. . Абд.) 2. Инсон гўзаллик учун интилади, ёрқин уфқлар сари ошиқади. (Ж. Абд.) 3. Агрегатлар океан узра сузиб юрган кемаларни эслатади. . Абд.) 4. Ўйчан ва вазмин Алишер ёлғизликни севар, аввалгидек боғда, қоғоз ва қалам тутган ҳолда соатлаб ўтирарди. (Л. Бать.) 5. Осмон шу қадар беғубор, шу қадар кўм-кўк кўринардики, гўё ҳеч қаерда бунақа тиниқлик бўлиши мумкин эмасдай.       (Ж. Абд.)      6. Моҳидил электр плиткани ёқиб, чой қўйгунга қадар ҳам Зубайда ташқаридан нигоҳини олмай тураверди. (Ж. Абд.)

 

Юклама  ва модал  сўзлар

 

292-машқ. Ўқинг. Юклама ва модал   сўзларни    топиб, улар орасидаги ўхшаш ва  фарқли томонларни изоҳланг.

 

1. Одам қўлигина одамга абадий ҳайкал қўйишига ана ўшанда ишонганман. (С. Аҳм.)    2. Афтидан, эшелон бу  ерда тўхтамайди. (И. Р.)        3. Худди шу пайт саломхона эшиги оҳиста очилиб, устод кўринди. (О. Ё.)      4. Ҳали хабаринг йўқми? Асрора опам касалхонадалар-ку. (С. Аҳм.)                 5. Бахтимга, қизиллар ўз вақтида етиб келиб қолишди-ю, мен тирик қолдим, фақат шу бир ёқ кўзимдан айрилдим. (Иван Ле.) 6. Бизнинг фарёдимиз ҳатто ота-оналаримизнинг ҳам қулоғига кирмас эди! (А. Қ.) 7. Мана, ниҳоят, Дилдорнинг қораси кўринди.  (С. Аҳм.)

 

293-машқ.  Ўқинг,  юклама  ва  модал  сўзларни топиб,  алоҳида-алоҳида кўчиринг, турларини қавс ичида  кўрсатинг.

 

1. Тошкентдан келган ҳар хил мутахассислар проектни тузиш учун эртагаёқ чўлга сафар қилишади. (О.) 2. Дарҳақиқат,  бугунги сайр умрбод эсда қоладиган бўлди. (Ж. Абд.) 3. Номини унутмас халқлар, замонлар, Жонажон шоирнинг бахти ҳам шу-да. (У.) 4. Балки шу туришда дунёга келадиган янги-янги далаларни, боғларни, яйловларни кўз олдига келтираётгандир? (Ж. Абд.) 5. Тиқ этган овоз эшитилмас, фақат шамолда тебранган терак баргларигина шитирларди. (Л. Бать.) 6. Гиёҳ унмаган жойларда кичик-кичик гулзорлар, шинам-шинам хиёбонлар, икки қаватли уйлар, ҳатто кўчалар ҳам пайдо бўлган. (Ж. Абд.) 7. Нима, мен ўзим учун ишлаётибманми, раис бува? Бошқаларнинг ишига алоқам йўқми? (Ҳ. Н.)         8. Ниҳоят, қуёш булут орасини ёриб чиқди. (С. Б.)

 

294-машқ. Юкламалар иштирок этган гапларни кўчириб, юкламаларнинг тагига чизинг, турлари ва маъно хусусиятини изоҳланг.

 

1. Худди бинога яқин жойда бир гуруҳ одамлар доира қуриб, ўйинга туша бошладилар. (Ж. Абд.) 2. Вой, илм увол эмасми, нега ишламайсиз? Ҳозирги замонда сичқон тутмайдиган мушук ҳам одамнинг кўзига хунук кўринади-я! (А. Қ.) 3. Топди-ю, шу ондаёқ қайта йўқотди. (С.Анорбоев) 4. Аммо табиатида бир хил киборлик ҳам мавжудки, бу, шубҳасиз, ҳаммага ёқавермас, ҳатто, кишида бир оз ҳайиқиш ҳам уйғотади. (Ж. Абд.)        5. Ахир ҳар бир давр ўз романтикасини яратади-ку!    (Ж. Абд.) 6. Шу   жазирамада....ўз даласига ўғит ташиганлари учуноқ мен орденларимни ҳаммасига битта-битта тақиб қўйгим келяпти ҳозир. (О.)

 

295-машқ. Ўқинг, шакли бир хил ёрдамчи сўзларнинг вазифасига кўра номини айтинг.

 

1. Салимов билан Пардавой остонага қадам қўйишлари билан, Қудрат ўзини четга олди-ю, келган томонига қараб чопа кетди. (Ж. Абд.)                     2. Болаларки, шундай деяётган бўлса, катталарнинг оғзида нима гап? (И. Р.)    3. Одамлар келаётибди-ю, сиз кетасизми? (А.Қ.)       4. Шуни билгинки, бировнинг бахти юзида — ҳусни жамолида бўлса, сенинг бахтинг — бошингда — доно қизсан. (Ё. Шукуров.) 5. “Нима гап эканини тушунтириб берарсиз балки”, — деди. (А. Чаковский.) 6. Мен буйруқнинг ўзинигина эмас, балки шу буйруқнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини ҳам билиб олишим муҳим. (А. Чаковский.) 7. Шундай ажойиб одамлар бўладиларки, улурни мансаб ҳам, даража ҳам, шон-шуҳратлар ҳам ўзгартирмайди. (Ҳ.Ғ.) 8. Бу катта шаҳарда улуғ мадрасалар, санъатнинг бутун мўъжизалари билан безалган  бой саройлар  ҳам боғчалар, ҳавойи кўшклар кўп эди. (О.)

 

296- машқ. Ўқинг, юклама ва модал сўзларни топиб, уларни тўлиқ  таҳлил қилинг.

 

1. Хуллас, акасига тенг келадиган йигит йўқдай эди дунё-да. (Ж. Абд.)      2. Моҳидил учун бу учрашув катта мукофот,   албатта. (Ж. Абд.) 3. Афтидан, мустақил ҳаёт кечирмоққа илк бор қадам қўйиш ҳам кишида ҳаяжон уйғотар экан. (Ж. Абд.) 4. Фақат Мастура холагина қаттиқ меҳр қўйганидан, у билан худди беморга муомала қилгандай жуда мулойим ва эҳтиёткорона сўзлашарди. (Ж. Абд.) 5. Ахир жўнар пайтида хат  ёзишни... ваъда бермаганмиди?  (Ж. Абд.) 6. Менимча, улар машинада кетдилар.                    (Ю. Семёнов.) 7. Хайрият, шунақа ўртоқларингиз ҳам бор экан! (Ш.)               8. О д и л о в.  Ғайрати-ку яхши, лекин ўжарлиги ёмон! (А. Қ.)

 

297- машқ. Ўқинг. Кўмакчи, боғловчи, юклама ва модал сўзларни топиб, морфологик таҳлил қилинг.

 

1. Қишлоқнинг у бошидан бу бошига етгунга қадар бирор кимсанинг қораси кўрингани йўқ. (Ж. Абд.) 2. Фақат ширин хотираларнигина эслашга уринишди. (Ж. Абд.) 3. Одамнинг характерини ўзгартиришдан қийин нарса йўқ. (Ж. Абд.) 4. Эртадан бошлаб беш йил ичида орттирган назарий билимини амалда намойиш қилиши керак. Шунинг учун охирги бор дарсликларни кўздан кечирмоқда, чоғи. (Ж. Абд.) 5. Афтидан, уларнинг кўпчилиги кечаги бўрон етказган шикастларни тузатиш, қум тўлиб қолган хандақларни тозалаш билан банд. (Ж. Абд.) 6. Ахир, киши яшаш, кураш, яратиш, бахт учун туғилмайдими?! (Б. Даминов.)           7. Вой, ғалати гапни гапирасиз-а, домласи, она ўз боласига ёмонликни раво кўрадими? (А. Қ.)

 

298-машқ. Ўқинг. Мустақил ва ёрдамчи сўзларни топиб, уларга тўлиқ характеристика беринг.

 

Отда кўп юриб ўрганган Ортиқ энди мотоцикл эгаридан тушмайди. Эгардан тушса, умри барбод бўладигандек қўрқади. Акасининг шу заиф томонини Аваз яхши билади, ўзаро гап билан буни йўқотиб бўлмаслигини сезади. Шунинг учун боя атайлаб уни кўпчиликнинг олдида уялтириб, кўзини сал очмоқчи бўлди. Лекин бунинг натижасида икковининг ораси баттар совуганини сезиб, ҳозир таъби тирриқ бўлиб боряпти. (П.Қодиров)

 

Ундов ва тақлид сўзлар

 

299-машқ. Ўқинг, ундов сўзларни топиб маъно ва грамматик хусусиятини тушунтиринг.

1. Қуллуқ, қуллуқ, ўртоқ вакила, ҳовлидагиларга мен ўзим яхшилаб тушунтириб қўяман. (С. Ан.) 2. “Хўш? — деди Ҳасан йўлда, — демак, сен мотористка бўлмоқчисан?” (Ибохон.) 3. Ҳа, баракалла! Ана энди чинакам фронтчи қиз бўлдингиз. (З. Фатхуллин.)       4. О, дўстлар, биласиз бахт учун кураш Неча-неча аср давом этганин. (У.) 5. Ҳовлида қий-чув, чапак бўрони авжга чиқди. (О.) 6. Қўш ҳўкизим, жуфт мугизим, Омочни торт, чу! (Мирм.)   7. Салом, эй лайливаш маҳбубам, ассалом, муҳаббатим! (М. Қориев.) 8. «Вой-бў-ў... — деди Моҳидил севинчи тошиб, — шунча гул-а!» (Ж. Абд.)

 

300-машқ. Ўқинг, ундовларни топиб, турлари ва гапдаги вазифасини айтинг. Аввал ҳис-ҳаяжон ундовлари қатнашган, кейин буйруқ-хитоб ундовлари қатнашган гапларни кўчириб, ундовларнинг тагига чизинг.

 

1. Қанот ёзиб учдик, гўё «Офарин!» деб боқди дунё. (Э. Раҳим.) 2. Хўп-хўп, оббо,  ҳадеб  бир  гапни  гапираверасиз- да,   деди  Тешабой, жаҳли  чиқиб.  (М.Исм.)               3. — О-о-о... иш чатоқ, Назирқул! — деди у тиззасига шапалоқлаб осмонга қараб қолиб. (Н. С.)    4. Вой-вў, ҳамма ёқ - гул. (Ҳ. Ғ.)           5. Ўҳҳў, жуда активистка бўлиб кетибсан-ку!    (Ғ. Ғ.) 6. Хушвақт сурувни ... қўрага ҳайдамоқчи бўлди: «Қур-эй, қур-эй». (С. Нуров.)         7. Қўрқмас шу ерда,  аксилинқилоб ўчоғида? Эҳ, бечора бола, маъсум инвалид. (Н. С.)

 

301-машқ.  Ўқинг, отлашган ва отлашмаган ундовларни топиб, уларнинг гапдаги вазифасини айтинг.

 

1. Бай-бай-бай! Мунча ҳам ширин ухлапти! Менга бер-чи, бола кўтариш эсимда бормикин... Ўҳў! Полвон қиз бўладиганга ўхшайди-ку. Баракалла. (А. Қ.) 2. Лайли ва Шириннинг оҳи, қадимий шашмақомнинг ҳазин мунги сингган Нигоранинг қалбидан... Штрауснинг мелодиялари жой олди. (С, Ан.) 3. Эй сўз санъатининг Асқар тоғлари, Юксак шеъриятнинг шаън булоқлари, Санъат майдонида чиқарганлар ном, Ассалом алайкум! Салом! Ассалом! (У.) 4. Балли, бу шароитга мослашиш белгиси. (С. Ан.) 5. Ва беизн қилган ишимдан пушаймоним ва оҳим йўқдир. (Ҳ. О.) 6. — Бас! — Нигора сапчиб ўрнидан турди. — Суюнчи олгани келдингизми?  Раҳмат сизга! (С. Ан.) 7. «Чу! чу...!» деб отини савалади. (С. Ан.) 8. Ер куррасида қадим-қадим замонлардан янграган мусиқий «Қур-эй!» бундан кейин ҳам тинмайди. (С. Нуров.)

 

302-машқ. Ўқинг, ундовларни аниқланг. Тузилишига кўра турини (содда, такрорланган, жуфт, қўшма) айтинг.

 

1. «Пишт», — деди. Ҳалиги иккита чўғ йўқ бўлди-қолди. (С. Ан.) 2. Эҳ-ҳа, бу болалар қачон улғаяди-ю, қачон ўзининг нонини топиб ейдиган бўлади. (Ғ.Ғ.) 3. Ўҳ, ўҳ, ўҳ! Жуда ярашипти-ку, Хуморхон! (А. Қ.) 4. Неча марта олдингга кирдим. «Ҳо раис, чорвага аҳамият бер, ҳо раис...» — деб орқангдан эргашиб юрдим. (И. Р.) 5. Эҳ, Комил, Комил,   қачонгача оёғимга тушов, йўлимга ғов бўласан! Ана, ана чироқ... Ана Ботирнинг сигнали. Келяптилар. Йўлини тўсмасанг, тўппа-тўғри уйига қараб кетиши мумкин... (И. Р.)               6. Кунлардан бир куни Саидғози Ашир билан гаплашиб ўтириб: «Ҳў, у куни раиснинг олдида рангинг ўчиб кетди, нима бало?» — деб қолди. (С. Ан.)         7. Хайр. Бахтимга саломат бўлинг, ойижоним. (С. Ан.) 8. Ана ота-бола. Қизчасининг қўлидан ушлаб олиб кетяпти.    (И. Р.) 9. Мана, Раънохон. Ма, қизим, жуда ширин эскимо экан. (И. Р.)

 

303- машқ. Ўқинг, тақлид сўзларни топиб, уларнинг ўзига хос лексик-грамматик хусусиятини, нимага тақлид қилинганини (тақлид объектини) изоҳланг.

 

1. Тақа-тақ... тақа-тақ... Тақа-туқ... тақ-тақа-туқ... Поезд пишқириб олға чопарди. (Н. С.) 2. Қўрққанимданми ёки совуқданми қалт-қалт титраб секин сўрадим. (Н. С.) 3. ...Оғзини катта очиб, эснаб олиб, сўнг «миёв-миёв»лаб дадамнинг пинжига кирадиган Мош ҳам сандални тарк этган эди. (Н. С.) 4. Назира олдинга қадам ташламоқчи бўлган эдики, унинг кўз олдидан бир нарса лип этиб ўтиб кетди. (Н. Бирюков.)  5. Бўрон Мирний устида ғувв, ғувв, ғувв деб наъра тортяпти.(Ю. Смуул.) 6. Қачон қарама, ҳиринг-ҳиринг кулаверади. (Ж.Абд.)  7. Майсазорни оралаб... Бир она типратикан Ўрмалар диконг-диконг. (Р. Неъмат.)

 

304-машқ.  Ўқинг, тақлид сўзларни топиб, турларини айтинг. Гап бўлаги сифатида қўлланган тақлидий сўзларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Тер оқарди манглайда дув-дув. (Мирм.) 2. Гуп, гуп, гуп, гуп... уради дизель. (Мирм.) 3. Ноғоранинг серзавқ так-туми Сари каби чулғайди қаддин. (Мирм.) 4. Олимжон тут ва тераклардан чирт-чирт этиб дув тўкилаётган япроқларга кўмилиб бир лаҳза хаёл суриб турди. (Ҳ. Н.) 5. Дарёнинг нариги томонидаги уфққа қадар қулоч ёйган қумликлар жимир-жимир қилади.        (Ж. Абд.) 6. Чой қоғозини бурдалаб ташлагандек ой тангалари сув бетида милт-милт оқади. (С. Аҳм.)

 

305-машқ. Ўқинг, якка ва такрорланган ҳолда қўлланган тақлид сўзларни топиб, маъносидаги фарқни ва гапдаги вазифасини айтинг;  уларни икки устун шаклида ёзинг.

 

1. Ташқарида от туёқларининг дупури эшитилди. (О. Ё.) 2. Ғир-ғир эсар эди кузги шабада, Чирт-чирт этиб тушар эди япроқлар. (С. Назар.) 3. Ширр... этганда ўт тушмасин зинҳор Пахтакорнинг анор бағрига. (Мирм.) 4. Ҳовлида югур-югур бошланган, шивир-шивир овозлар эшитилар, эшиклар шарақ-шуруқ очилиб-ёпилар эди. (О. Ё.)    5. Мўрилардан тутун бурқади, Гур-гур ёнар қоқ ғўзапоя. (Мирм.)

 

306-машқ. Ўқинг, отлашмаган ва отлашган тақлид сўзларни топиб, уларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг. Тақлид сўзлардаги эгалик, келишик аффикслари тагига чизинг.

 

1. Майна уйда ёлғиз ўтириб уй томини чертаётган ёмғирнинг такир-тукурини тингларди. Такир-тукур яна зўрайди. (Ш.Тошматов.) 2. Тешаларнинг тақир-туқури, қурувчиларнинг бақириб-чақиришганлари, ҳатто ҳавони қоплаган тўзон ҳам Навоийга лаззат бағишларди. (Л. Бать.) 3. У клуб ва чойхонадан ўтгач, ўзидан бир оз нарида ғарч-ғурч босиб кетаётган бир неча колхозчиларни кўрди. (О.) 4. Сувнинг шилдир-шилдири кучайди. (С. Аҳм.)        5. Ҳеч кутилмаганда катта кўча томонидан ноғоранинг «така-туми» эшитилиб қолди. (П. Т.) 6. У духобадай майин, ширали овози билан сўзларкан, плёнкалар шириллаб айланар, фотоаппаратларнинг чақмоқлари йилт-йилт ёниб-ўчар, авторучкалар оқ қоғозларда қитирларди.  (Ҳ. Ғ.) 7. Болохона бўғотларидан мусичаларнинг ҳув-ҳуви, попушакларнинг кукуси эшитила бошлади. (П. Т.)      8. Оқ-сариқ юзли, оқиш-сарғиш сочли озғингина капитаннинг командаси билан йигитлар апил-тапил сафга тизила бошладилар. (Ҳ. Ғ.)

 

307-машқ.   Ўқинг,  ундов ва тақлид сўзларни топиб, ўхшаш ва фарқли томонларини айтинг, уларга тўлиқ характеристика беринг;  “Ундовлар” ва “Тақлид сўзлар” сарлавҳаси остида икки устун шаклида кўчиринг.

 

1. Сув жимир-жимир қилиб оқяпти. (С. Аҳм.) 2. Оркестр тинмай ғат-ғут, гумбир-гумбир қилиб турибди. (С. Аҳм.) 3. Э-э, келинг, Оқилахон опа, қайси автобусда келишингизни билмаганим учун кутиб олгани чиқолмадим. (А. Қ.) 4. Тўрт томондан... ғир-ғир югуриб чиққан машиналар сквер майдони   орқали ғат-ғут билан яна яшилликлар қўйнига учарди. (О.) 5. О, қизларнинг, аёлларнинг қўллари, уларнинг оҳангдор, аниқ, илдам ҳаракати! (О.) 6. Тун сукутини от туёқларининг дупури бузди. (О. Ё.) 7. Тошқент вокзалидаги кузатув, чўлдаги дастлабки учрашувлар — ҳаммаси... лип-лип кўрина берди.. (Ҳ. Ғ.) 8. Қих-қих, ҳа бормисан. (Л. Маҳмудов.) 9. Фақат вагоннинг бир мақомда тебранишидан чиқаётган тарақ-туруқ ҳоким эди. (С. Аҳм.)

 

308-машқ. Ўқинг. Кўмакчи, боғловчи, юклама ва модал сўз, шунингдек, ундов ва тақлид сўзларни аниқланг, уларнинг маъно ва вазифасини тушунтиринг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни морфемаларга бўлинг.

 

1. Демак, у ишончли қўлда. Унинг тақдири хақида ғамхўрлик қиладилар. (Ш.) 2. Унинг дам у ёққа, дам бу ёққа сакраб гул териши капалак орқасидан қувлаган ёш болани эслатарди. (Ж. Абд.) 3. Вой-ей, ўшанга хафа бўлиб ўтирибсанми, аллақачон қайтиб келган. (Л. Маҳмудов.) 4. Холидага хат ёзиш учун уч марта қоғоз-қалам олдим-у, аммо ёзолмадим. (Ў.Ҳ.) Икковлари жийдазор оралаб, дала томон юришди. (О.)  Январнинг ўн бешида колхозлар ёппасига чўл сари отланди.. (О.) 7. Овулга тушган қўноқни  эт билан, қимиз билан сийламаган қозоқни булар қозоқ демайди. (С. А.ҳм.)     8. Ассалому алайкум, Роҳила кеннойи, яхши келдингизми? (Л. Маҳмудов.)    9. Чол шилдир-шилдир оқаётган ариқча бўйлаб борарди. (С. Назар.)

 

309-машқ. Ўқинг. 1. Мустақил сўзларни аниқлаб, қайси сўз туркумига киришини айтинг. 2. Ёрдамчи сўзларни топиб, турлари ва вазифасини тушунтиринг. 3. Ундов ва тақлид сўзларни топиб, уларнинг мустақил ва ёрдамчи сўзларга ўхшаш ҳамда фарқли хусусиятларини изоҳланг.

 

1. Солдат. Юлдузли қалпоқ, яшил гимнастёрка, галифе шим, йўғон камар, кирза этик. Қадам босганда ер гурсиллайди. Мен йигитларнинг армияга кетаётгандаги қиёфаси билан армиядан қайтгандаги қиёфасини фикран таққослаб кўраман. Ер билан осмонча фарқ. Хизматга чақирилган озғин, рангпар йигитлар кўзлари чақнаб, норғул, қип-қизил бўлиб қайтишади. Армия — йигит учун чиниқиш мактаби. Бунинг устига, йигит армиядан ҳунарсиз қайтмайди. (Ҳ. Ғ.)

II.  Пастдаги сой ва сой бўйидаги қўрғон кўринмас, фақат сойнинг у юзидаги боғлар орасидан ўчоқларда ёнган олов шуъласи милт-милт этарди. Қашқир отини ниқтаб қирдан энди туша бошлаган ҳам эди, қаердадир олдинда, оламни чулғаб олган майин қоронғилик орасида,  бирдан лов этиб гулхан ёнди. Гулхан хийла олисда ёнса ҳам, унинг айланасида ивирсиб юрган аллақандай кўланкалар кўзга чалинди. Сал ўтмай амир айтган иккинчи гулхан ҳам лов этиб ёнди-ю, қўрғоннинг баланд деворлари атрофида, дарвоза олдида от ўйнатиб юрган суворилар кўринди. (О.Ё.)

 

 

 

СИНТАКСИС

Сўз бирикмаси

 

310-машқ. Матнни ўқиб, гапларни аниқланг. Ҳар бир гапни сўз бирикмаларига ажратинг.

 

1. Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал. (Ғ.Ғ.) 2. Кетма-кет келаётган қурувчилар, техниклар, тупроқ қазувчилар, монтажчилар учун биринчи навбатда макон керак. (Ж.Абд.) 3. Ҳусайн Бойқаро Навоийнинг уйида уч кун ўтирди. (М.Осим)  4. Тонгги салқин ўрнини аста илиқ шабада тафти эгаллай бошлайди. (Ж.Абд.) 5. Фармонов бу жувонни даштда бир-икки марта кўрганди. (О.Ё.)           6. Вазира Шерзоднинг бу далилини ҳам яшил сиёҳ билан белгилади.(П.Қ.)           7. Эртасига Эргаш куни бўйи рўзғор ишлари билан овора бўлди. (Ас.М.)               8.  Намозбой бу гал ишни сал бошқачароқ ташкил этган. (Х.Т.)

 

311-машқ. Ўқинг. Гаплар таркибидаги фразеологик бирикмаларнн аниқланг, сўз бирикмаларидан фарқини тушунтиринг.

 

1. Қош қорайиб қолган. Пастқам тепаликлар қуршаган Жарқоқ денгиздаги чароғон кемадай узоқ-узоқлардан кўриниб турибди. (И. Р.)           2. Аъзамнинг ҳафсаласи пир бўлиб, тарвузи қўлтиғидан тушди, баттар тер босди. (Ш.)  3. Ишга шўнғиб кетганидан қулоғига гап ҳам кирмайди.             (С. Назар.) 4. Бу яшнаб турған гул қанчадан-қанча кишиларнинг баҳридилини очарди.  (С. Аҳм.) 5. У шундай остин-устин бир вақтда бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи бўлди. (П. Т.)

 

312-машқ. Ўқинг. Сўз бирикмаларини аниқланг. Фақат ёрдамчи сўзлар воситасида тузилган сўз бирикмаларини  кўчириб, турини айтинг.

 

1. У ҳамиша олдинга, камолот сари интилди. Хўш, камолотнинг ўзи нима? Камолот улкан меҳнат ва инсонга нисбатан чуқур меҳр-муҳаббатдир. Камолот кишининг ўз истеъдодини юксалтириши ва билимини бойитишидир. Энг муҳими шуки, киши ўзи орттирган билимини бошқалар билан ўртоқлашмоғи лозим. (Л. Бать.) 2. Каримжон билан иккаламизга айвонга жой қилиб беришди. Майин шамол дарахт япроқлари билан сўзлашаётган каби, узоқдан сой шивирлайди. Қўрғоннинг орқасида булбул хониш қилади. Гулларнинг ёқимли иси димоққа уради. Уйқум ўчиб, нотаниш ерларнинг сеҳрли тунги манзарасини томоша қилиб ётдим. (С. Юнусов.)

 

 313- машқ. Ўқинг. Аффикслар ёрдамида, ёрдамчи сўзлар воситасида, шунингдек, интонация орқали тузилган сўз бирикмаларидан иккитадан кўчириб, бирикма ҳосил қилишда иштирок этган воситалар тагига чизинг.

 

1. Ирода инсоннинг қудрати, севиши ва севилиши, нафрати ва қувончи, вафоси ва ишончи демакдир. (Ж.Абд.) 2. Навоий кекса дўстига Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си билан сандал дарахти пўстлоғининг ширасидан тайёрланган қимматбаҳо дори ҳадя этди. (Л. Бать.) 3. Турли миллатдан ташкил топаётган бу улкан оила Қизилқумда ҳақиқий дўстлик қасрини ўрнатмоқда эди. (Ж. Абд.) 4. Давлат ишларида сиз каби олижаноб зотлар қанча кўп бўлса, юртимиз шунчалик тез равнақ топгусидир. (Л. Бать.)            5. Тепақўрғонда янграган карнай-сурнай овозлари бутун кенгликлар сари парвоз қилди. (Ж. Абд.) 6. Кулги бир нафас тинмаса ҳам, вақт жуда секин ўтмоқда эди. (О. Ё.)

 

314-машқ. Ўқинг, тенглашиш ва эргашиш йўли билан боғланган сўз қўшилмаларини аниқлаб, улар орасидаги фарқни тушунтиринг. 1. Тенг боғланиш йўли билан тузилган сўз қўшилмаларини кўчириб, боғловчи воситалар тагига чизинг. 2. Эргашиш йўли билан тузилган сўз қўшилмаларини кўчириб, ҳоким ва тобе сўзларни белгиланг.

1. Пастликларда ғуж-ғуж писта дарахтлари, азамат тошлар орасида синкага солингандек кўк сув гоҳ кўринади, гоҳ кўринмайди. Сойнинг нариги томонида яланғоч тоғлар юксала-юксала водий йўлини тўсиб ётибди. Унинг қизил чўққиларига офтоб тушиб турибди. Ўнгирларда саратондан яшириниб қолган қор уюмлари кўринади. (С. Аҳм.)          2. Қишлоқлардан, яқин-узоқ далалардан пахталар, қовун-тарвузлар, хашак-пичанлар, дон-дун, ўтин-ёғочлар, маккапоя, ғўзапоя, беда ва бошқа нарсалар юкланган аравалар шаҳарга пайдарпай келиб туради. Катта йўллар бўйидаги дарахтлар, уйлар, деворларгина эмас, от-улов юрмайдиган жин кўчалардаги, ҳатто кўча юзидан йироқ ҳовли-майдонлардаги дарахтлар, уйлар, деворлар ҳам худди осмондан тупроқ ёққандек икки энли чанг остида сўррайиб ётади. (М.Исм.)

 

                315-машқ. Ўқинг. Ҳар бир гапда нечта бирикма борлигини ва улар   қандай муносабатга киришганлигини айтинг. Мослашув йўли билан бириккан сўз бирикмаларини кўчиринг.

 

1. Тракторчиларнинг овқатланиши ва дам олиши учун Анорхоннинг таклифи билан колхоз дурадгорлари  кўчма шийпон ясаб берган эдилар.        (И. Р.) 2. Жўра қуёшнинг иссиқ нурлари сочилиб турган мана бу осмонни севади, оқ олтинлар етиштирган мана бу ерни севади, лазиз мевалар, соя-салқинлар берган боғларни севади. (Н.Бирюков.) 3. Э, ўртоқ Одинаев, ҳар бир командир ўзининг жангчиларини ўз фарзандидек яхши билишга, эсида сақлаб қолишга мажбур. (Ф. Ниёзий.) 4. Навоий шарафига тантанали қабул маросимлари ўтказилди, зиёфатлар берилди. (Л. Бать.) 5. Чол ўрнидан туриб яна гуллар орасига кириб кетди. (С.Аҳм.) 6. Сиз қозоқ халқининг севги, саломин, Дўстлик ҳақидаги ширин каломин, Қардошлик туйғусин ола келдингиз, Қалбимизга севинч сола келдингиз. (У.)

 

316-машқ. Ўқинг. Бошқарув муносабатидаги бирикмаларни кўчириб, бошқарувчи (ҳоким) ва бошқарилувчи (тобе) сўзларни аниқланг, улар қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

 

Бутун юртда  қизғин  иш борарди. Навоий савдогарлар ва сайёҳлар учун ҳамма йўлларда работ ва карвонсаройлар қурдириш, кўпроқ мадраса, мактаб ва шифохоналар барпо этиш, ариқлар қаздириб, қақраб ётган ерларга сув чиқариш; ўтмишнинг қимматбаҳо ёдгорликларини вайронгарчиликдан асраб қолиш, олим ва шоирларни қўллаб-қувватлашга интиларди. Буларнинг ҳаммаси муттасил назорат қилиб туришни, сабот-матонат билан меҳнат қилиб, катта маблағлар сарфлашни талаб этарди. (Л. Бать.)

 

317-машқ. Битишув йўли билан тузилган сўз бирикмаларини топиб кўчиринг, уларнинг ифодаланиши ва бошқа бирикмалардан фарқини айтинг.

 

1. Серфайз баҳор даракчиси бўлган бу ҳаво Саодатнинг дилига қуйилди, руҳи яна ҳам тетик тортиб кетди. (И. Р.) 2. Мактабнинг катта залида созандалар саф тортиб музика чалмоқда. Ёшлар бирин-кетин рақсга тушмоқда. (И. Р.) 3. Саодатнинг юраги соф севгига тўла эди. У ёшлигидан қишлоғи, онаси, жажжи синглисини севарди. Мевазор боғни, унинг ҳар бир туп ўриги, олмаси, гилосу олчасини, гулини, қушларини, қуёши, ойи, юлдузлари ва оқин сувларини чин қалбдан яхши кўрарди. Кейин бу қалбга Баҳодирнинг илиқ нафаси, оташин муҳаббати қўшилди. (И. Р.) 4. Улар шовиллаб оқаётган дарё бўйида жимгина туришарди. Ўйноқи кўклам ели бу қўшалоқ бахтиёр ёшларнинг бошига хушбўй ис таратиб турган олма гулларини ёғдирарди. (К. Моисеева.)

 

318-машқ. Ўқинг. Гаплардаги сўзларнинг боғланишини аниқлаб, намунадагидек схема билан кўрсатинг.

 

 

 

 

 


Комилжон ётиш олдидан ўтов орасидан бош чикариб атрофларга       қаради.

 

 

 

 


Кенг яйлов кеч тунда бу тепаликдан жуда    ўзгача    кўринарди.

 


1. Узоқ-узоқларда гулханлар товланади. Ҳамма ёқ жимжиг. Бу жимликни узоқ-узоқларда ҳуриган қўриқчи итларнинг овозигина бузмоқда. (И. Р.) 2. У кечқурун ва кечаси бўлган ҳамма гапларни фикран қайтарди. Беруний билан суҳбатини атайлаб секин, тўхтаб-тўхтаб такрорлади. Ҳар бир сўз ўз маъносидан кўра кўп даража аҳамиятли туюлди. Ҳеч ким ҳеч қачон Ҳусайн билан бундай гаплашмаганди. Унга худди мана шу керак эди. (В. Смирнова-Ракитина.)

 

319-машқ. Ўқинг. Сўз бирикмаларини топиб,  улар таркибини сўз туркумлари жиҳатидан таҳлил қилинг.

 

1. Комилжон ўрнидан туриб атрофга назар ташлади. Атрофда тепаликлар, қирлар, қорли тоғларгина кўринади. Тоғлардан беғубор ёқимли шабада эсмоқда. Тоғ қушларининг сайраши қўйларнинг маъраган овозларига жўр бўлмоқда. Тўрғайлар майсалар ичида йўрғалаб юрибди. У қамашган кўзларини уқалаб астойдил қаради. (И. Р.) 2. Моҳидил ташқарига югуриб чиқиб, куйловчини қидириб топишга, кўришга ошиқди. (Ж. Абд.) 3. Мўмин Мирзони қалъага келтириб қамашган куни Навоий Машҳадда эди. (Л. Бать.)

 

ГАП

 

320-машқ. Ўқинг. Матндаги гапларни аииқлаб, тегишли тиниш белгиларини қўйиб кўчиринг. Гапнинг сўз ва сўз бирикмасидан фарқини тушунтиринг.

 

Ҳамид Олимжонга ақалли Пушкин ёшига етиш ҳам насиб бўлмади у бор-йўғи салкам 35 йил яшади ва шундан йигирма йили давомида муттасил ишлади ва ёзди адабиёт ҳақида унинг номисиз, илҳомисиз ёзилган бирорта мақолани топиб беринг-чи унинг номи тилга олинмаган бирорта шеърий анжуман ёки мушоирани эслайсизми шу йиллар ичида, яъни адабиётимизга икки-уч янги авлод кириб келган давр давомида ва ҳозир, шу кунларда ҳам, Ҳамид Олимжонни, Ҳамза ва Абдулла Қодирий, Ойбек ва Ғафур Ғулом қаторида, ўзига устоз деб билмаган биронта ижодчи борми. (Ҳ. Ғулом.)

 

                321-машқ. Ўқинг. Гапларнинг ифода мақсадига кўра турини аниқланг, фарқини айтинг.        

 

1. Биров ён бағирдан гул тергани, биров булоқ сувидан ичгани тарқаб кетди.    (С. Аҳм.)    2. Оламни қуёш, инсонни илм ёритади. Билмаслик айб эмас, ўқимаслик — айб. (Ш.)     3. Комбинатга борганмисан ўзинг? Қирқ минг одам ишлайди. (С. Аҳм.) 4. Дунёда эл ва ёрга хиёнат қилишдан, золимга дўст бўлишдан ҳам кўра оғирроқ, разилроқ, мудҳишроқ жиноят борми? (С. Аҳм.)      5. Бу — бизнинг чинакам балоғат ёшимизнинг биринчи куни! Қандай тантанали жимлик! Ўсиб ётган ўт-ўланлар гўё қизил аланга бериб ёнаётгандай, оёқ остида тутаб ётгандай туюлди. Биз фақат даштдагина байрам нашидасини сездик. (К. Абуков.)      

 

322-машқ. Ўқинг.  Сўроқ гапларни топиб, турларга ажратинг:  соф сўроқ гаплар,  риторик сўроқ гаплар, сўроқ-буйруқ гаплар.  Аввал сўроқ олмошлари, сўнгра сўроқ юкламалари, ундан сўнг сўроқ оҳанги орқали ифода қилинган сўроқ гапларни кўчиринг, сўроқ ифодаловчи воситалар тагига чизинг.

 

1. Пулни олмаганимни, виждоним поклигини ким билиб ўтирибди? (Т.Малик) 2. Сени ҳам қўрбоши йигитлари қидирдилар? (А.Қод.) 3. Бу аҳволда сувга тушган бўлка нонга ўхшаб чўкиб ўтирганингдан руҳи ранжимайдими? (С.Аҳм.) 4. Ўша лим-лим дарёни айюҳаннос солган билан орқага қайириб бўларканми? (Ў.Усм.) 5. Майли, танаси бошқа дард билмас, деганларидек, унинг дарду ҳасратларини билмаганлар нималар демайди? (О.Ё.) 6. Уруш қурбонларига ёдгорлик ўрнатишдан савоб иш борми? (О.Ё.) 7. – Мен сени кет деяпманми? Яхши одам бўлсанг, ўзингга фойда! Ёшинг йигирма бешдан ошди. (П.Қ.) 8. У чиқадиган вагондан кейингисининг қаршисидаги газета-журнал сотиш дўкончаси ёнида Ғулом ака турарди. Моҳидилни кутяптимикин? Худди шу бугун, шу соатда келишини қаёқдан билдийкин у? (Ж.Абд.) 9. Ўз номи билан қора бўлган  бу қора қишлоқда одамлар хору зорлиги булоқдай қайнаб ётмаяптими? Ота-бувалари бу ерни шунинг учун ҳам Қорабулоқ деб атаб кетишмаганмикан? (М.Исм.) 10. Ахир кўкрак остида гуп-гуп уриб турган юракнинг ўзи ҳамма сирини билдириб тургандан кейин уни тил билан ифода этишга ҳожат қолдими? (Ж.Абд.) 11. Дам ўтмай сув ичгани тушаверса, иш унумли бўлармиди? (Ж.Абд.)    

                                                                                                                                                                   

323-машқ. Ўқинг. Буйруқ гапларни кўчириб, маъно муносабати ва тиниш белгиларини изоҳланг.

 

1. Дарвешали, ... ҳар ишга бел боғлар экансиз, элнинг манфаат ва заруриятини ўзингиз учун бир мезон деб билинг. (О.) 2. Навоий, қилични кўтармасдан, ...кескин турда сўзлади: “Қиличларни қинга жойлангиз, шу лаҳзада таслим бўлингиз!” (О.) 3 Муродовани сиз кутиб олинг, шундай кутиб олингки, бу ёғи маҳкам бўлсин. (И. Р.) 4. Приборларни ўз жонингдан ҳам авайлаб сақла. (А. Чаковский.) 5. Картани сизга қолдираман. Белгиларни ўз картангизга ўтказиб олинг. Кейин сиздан оламан. Ҳозир эса, келинг, соатларимизни бир-бирига тўғрилаб олайлик. (А. Чаковский.) 6. Ўзингни тут, Саодат, кишиларни шубҳага солма, сен уларнинг ҳаммасига бир кўз билан қарайдиган кишисан. (И. Р.) 7. Бир қоп сомон сувга ташлансин, Қаерда чарх урса айланиб, Қувур шунда тўса бошлансин. (С. Назар.)

 

324-машқ. Ўқинг. Ундов гапларни топиб, уларни турларга ажратинг: дарак-ундов, сўроқ-ундов, буйруқ-ундов гаплар.

 

1. Доимо олға қараб интилиш, ҳамма вақт янгилик қидириш, ютуқлардан мағрурланмаслик, муваффақиятсизликлар кўндаланг бўлганида ҳам тушкунликка берилмаслик, шуҳрат кетидан қувмаслик менинг олий маслагим бўлсин! (Ж. Абд.)             2. Инсон қалбига йўл топиш — жуда мушкул, айни маҳалда катта санъат! Орзу-ҳавасларга тўла, нозик ҳиссиётлар билан яшовчи, қайноқ эҳтиросли қалбни асрай билиш, эҳтиёт қилиш — фазилат! Инсон атрофидаги ҳамма нарсани ана шу қалб кўзи билан кўради! Ана шу қалб шишадай чил-чил синса,  ноҳақ топталса, изтироб ўтида қовурилса, уни ўнглаш қийин бўлади! (С. Абд.) 3. Ўз қўлим билан аччиққина палов қиламан. Қани, емасдан кетиб кўр-чи! (О.) 4. Ҳой, ўроқ-кетмоннинг асл эгалари! Ер-сувнинг соҳибкорлари! Кўзларингизни очинглар! Ер-сув, ҳукумат, жамики бойлик сизларники! Бой ва эшонларга нонингизни туя қилдириб келганингиз етар! Ўғил-қизларингизни ўқитинг! (Н. С.)  5. Табиат ошиқлари ва туристлар! Қўниб ўтган жойингизни асло ифлос қила кўрманг. Ўзингиздан кейин келадиган кишилар ҳақида ҳам қайғуринг! Кишининг маданияти унинг табиатга бўлган муносабати билан белгиланишини унутманг! (А. Колбинцев.)

 

325-      машқ. Тегишли тиниш белгисини қўйиб, гапларни кўчиринг, ифода мақсадига кўра турини айтинг.

1. Мен ўз бахтимни, қувончимни, бойлигимни узоқда, олис тоғлардан топиб келтирдим  (М.Қориев) 2. – Онанг қандоқ хотин эди  Қандоқ хотин эди  (С.Аҳм.) 3. Баҳромов билан бирга чизадиган лойиҳаларинг Бўзсув бўйларини ҳам хунук  қилиб қўядиган бўлса, уни қайтадан обод қилгунча, қанча куч кетади,  қанча   вақт кетади  (П.Қ.) 4. – Вазмин бўлинг, Шоввоз  – Мен вазмин бўлай  – деди   Шоввоз ҳансираб. (О.Ё.) 5. Бас қилинг – деди Нигора. – Ҳозир бас қилинг ё   (О.Ё.)    6.    Эмаклаб у томон кела бошлади: - Мени кечиринг  Кечиринг  (С.Аҳм.)   7.   Рақиблар ўртасидаги масофанинг таноби тортишиб, тобора қисқариб борарди  (А. Ҳасан) 8. Ундан ташқари, отахонимизга Самарқандни кўрсатмоқчимиз  (С.Аҳм.) 9. Бекорга ҳаллослаб юргандан кўра, бойникида яшаш яхшироқ эмасми  (Ғ.Ғ.)  

 

326-      машқ. Ўқинг. Гапларнинг тузилиш жиҳатидан турини айтинг, улар орасидаги фарқни тушунтиринг.

 

1. Ўртоқлар, биз фарзандларимизнинг тарбиясига қанча эътибор берсак, улар шунча одобли, ақлли ва моҳир бўлиб чиқади. (А. Мираҳмедов.) 2. Бизда ҳар ким ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак, бировга қарам бўлиш, кимгадир бўйсуниш деган эскилик сарқитлари аллақачон барҳам еган. (Ж. Абд.)            3.       Унинг бетиним ҳаракат қилаётган эпчил қўлларига қарай-қарай Сатторовнинг кўзлари тиниб кетди. (С. Назар.) 4. Сен  институтга тайёргарлик кўрасан, мен эса дугоналарим билан колхозга ишга чиқаман.           (К. Абуков.) 5. У бирам чиройли куларканки, беғубор қалби, самимийлиги худди шу кулгисида  акс этиб тургандек эди. (С. Аҳм.) 6. Денгиз довули билан машҳур, саҳро — бўрони билан!     (Ж. Абд.) 7. Ҳақиқий турмуш  ҳалол меҳнатда экан. (М. Салом.)  

 327-машқ. Ўқинг. Содда гапларни топиб, таркибига кўра турини айтинг. Бир бош бўлакли ва икки бош бўлакли гаплардан иккитадан кўчириб, фарқини тушунтиринг.

 

1. Ватан ўғлимизни ўз хизматига лойиқ топибди. Борсин.    Ҳунар ўрганади, меҳнатда пишади, тенгдошлари олдида юзи ёруғ бўлади. (Ҳ. Ғ.) 2. Келмайди.  Мотоциклини патиллатиб Сулувингизнинг олдига кетди. (С. Аҳм.) 3. Мен ўғлимнинг Ватан олдидаги бурчи ёзилган бир энлик қоғозни қайта-қайта ўқиб, эшик олдида бир неча дақиқа туриб қолдим. (Ҳ. Ғ.) 4. Астрободга келинган дастлабки кунларда тўда-тўда меҳмонларни қабул қилишга, уларнинг таҳсинларини тинглашга ва ўз навбатида уларга маслаҳатлар бериб, насиҳатлар қилишга тўғри келди. (Л. Бать.) 5. Биринчи бўлиб моторга ўт бериш билан бошқаларни ҳам жадал ишга чорлайди. (Ж. Абд.) 6. Дарахтзор ҳовлидаги скамейкалардан бирида Малика уч-тўрт хотин билан суҳбатлашиб ўтирарди. (Ҳ. Ғ.) 7. Маликанинг сўзларини  залдагилар қарсаклар билан кутиб олишди. (Ҳ. Ғ.)

 

328- машқ. Ўқинг. Йиғиқ ва ёйиқ икки бош бўлакли гапларни аниқланг. Ёйиқ икки бош бўлакли содда гапларни йиғиқ гапларга айлантириб кўчиринг.

 

1. Комилжон янги ферма биноси ичидан чиқарилган қувур олдида қазилаётган ариқнинг нариги юзига ўтиб тўхтади. (И. Р.) 2. Ҳайдар — монтёр, Анорхон —звено бошлиғи. (И. Р.) 3. Ахир, Ватаним бепоён, кенг-ку. Мирзачўлда билагимни шимариб мен ишламасам, ким ишлайди!?                   (Б. Даминов.) 4. Кечаси. Вақт алламаҳал бўлиб қолган... Эрта-индин имтиҳонлар бошланади. Қеча-кундуз берилиб китоб ўқийман. (Ш. Сиддиқов.)          5. Тоғ йўли бошланди. Пастак адирлар оралаб кетган кафтдек йўл илон изи бўлиб малла ранг қирлар орасида йўқолиб кетарди. (С. Аҳм.) 6. Ҳамма жимиб қолди. Одамларнинг кўз олдига тошларни Фарҳоддек қулатган Рустамжоннинг паҳлавон қиёфаси келарди. (С. Аҳм.)  

 

329- машқ. Ўқинг. Ёйиқ содда гаплардаги эга ва кесим таркибини айтинг.

 

Дастлабки кунлар йўл унча машаққатли бўлмади. Чўл ўтлари энди қовжираб келаётган бўлса ҳам онда-сонда булоқлар атрофида кўм-кўк ўтлоқлар учраб турарди. Бора-бора чўл саҳрога айланди, одамлар ва отларнинг сувга эҳтиёжи оша борди. Афсонавий отларнинг тақаларига ўхшаб уюлиб қолган қумтепалардан ошиб ёки четлаб ўтиш осон эмас эди. Қора терга тушиб ҳансираган отлар оёқларини қумдан аранг тортиб олиб, бошларини қуйи солганларича битта-битта қадам ташлаб борарди. Саҳронинг бераҳм қуёши ёмон ниятда келаётган бу қуролли одамларнинг бошидан олов селини қуяр, ичларини куйдириб, ташналикдан лабларини қовжиратар, қумлар устида жимирлаб турган қайноқ ҳаво ўпкаларини ёндирарди.  (М.Осим)

 

ГАП БЎЛАКЛАРИ

 

330-машқ. Ўқинг. Гапларнинг эга ва кесимини топиб, қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

 

1. Кўз қўрқоқ, қўл ботир. (Мақол.) 2. Ишлаган ерни яшнатар. (Мақол.)       3. Ақлли ўзини айблар,  ақлсиз дўстини. (Мақол.) 4. У кундузи устага қарашар, дамни босар, чўғда тобланган темирларни сандонга қўйиб, оғир босқон билан уста хоҳлаган  шаклларга келтириб берар, қозон-товоқ,  чойдиш ва қумғонларни тузатар, қозон қайнатар, хуллас, бир амаллаб кун ўтказар эди. (О. Ё.) 5. Оқсой водийси бўйлаб пастга томон юришнинг  ҳам гашти бор.      (А. Колбинцев.) 6. Бу шовқинларга Башорат кўпдан кўникиб кетган.   (С. Аҳм.) 7. Бу ер тўхташ ва дам олиш учун жуда қулай. (А. Қолбинцев.)  

 

331-машқ. Кўчиринг. Эганинг тагига бир, кесимнинг тагига икки тўғри чизиқ чизинг; кесимнинг тузилиш жиҳатдан турларини изоҳланг.

1. Ана шу саксовуллар, ана шу барханлару, қўй-қўзилар менинг одамлигимни танитди. (М. Салом.) 2. Бу ер худди қалъанинг деворидай тик. (Ҳ. Ғ.) 3. Фонарь кўтарган тўрт қиз ичкари киришди. (С. Аҳм.) 4. Энди ишимиз — беш. Энди сен билан биз ғолиб чиқдик.    (Ю. Семёнов.) 5. Икки юзга яқин курсантлар ўртасида энг ёши мен билан Оқил эди. (Н. С.) 6. Бу одамдан жуда катта жасоратни, бардошни, чидамни талаб қилади. (О.Шарафиддинов) 7. Адолатсизлнк гардларини киши қалбидан ювиб ташламоқ — улуғ бахт! (Ш.) 8. Китоб ўқимайдиган бошлиқ — шўримиз, у на санъатнинг, на адабиётнинг, на илмнинг қадрига етади. (Мирм.)

 

332-машқ. Ўқинг. Содда ва таркибли кесимларни аниқлаб, фарқини тушунтиринг.

 

1. Норқўзи кўчатларни чуқурларга биттадан ташлаб чиқди-да, кетмонни чолнинг қўлидан олиб, тупроқ торта бошлади. (Ҳ. Ғ.) 2. Уруш — қуён ови эмас. (А. Қ.) 3. Иван Андреевич Мудров — хизмат кўрсатган ирригатор. (Ҳ. Ғ.) 4, Дунёда уч нарса ёмон дейишарди. Бири — ёлғиз қўйни етаклаш, иккинчиси — бировни кутиш, учинчиси —тарвуз кўтариш. (С. Аҳм.) 5. Кечаси ҳам шудгор олишяпти, бир-икки соат дам олиб яна ишга тушиб кетишади.   (С. Аҳм.)

 

333-машқ. Ўқинг. Эга билан кесим орасига тиренинг қўйилиш ва қўйилмаслик сабабини изоҳланг.

 

1. Демак, шу ишнинг муаллифи учовимиз!.. (Ў.Усм.) 2. Бу авлиёга эса ҳали-ҳали бир гап   оз, икки гап   кўп. (Ў.Усм.)   3. Тўлишиб қолган ой хийла кўтарилди. (Ҳ. Нуъмон,        А. Шораҳмедов.) 4. Доноликиинг бир белгиси — адолат, Зулм билан ҳамроҳ эрур жаҳолат. (С. Назар.) 5.    Унинг назарида ҳар бир чаноқ — бахт табассуми, ҳар бир тола — қон томири; у пахта билан тирик, пахта — унинг ҳаёти, пахта — унинг касби, унинг қувончи. (И. Р.)      6.  7. Бармоқ ўйини   — полвонлар санъати! (Т.Мурод) 8. Нияти    —  саҳрода ҳам янги шаҳарча барпо этиб, чўлни боғ-бўстонга айлантириш! (О.Ё.) 9.  Яна биз учун энг зарури  ҳозир экаётган “Ф” ғўзамиздан олти-етти кун олдин етилишидир. (Ў.Усм.)           10. Аммо орзуларингизни тезда қондириш учун бирдан-бир йўл   —  орангизга беш-олти ўртоқни тарқатиш. (А.Қод.) 

 

334-машқ. Ўқинг. Керакли ўринларда эга билан кесим орасига тире қўйиб, гапларии кўчиринг; эганинг тагига бир ва кесимнинг тагига икки тўғри чизиқ чизинг.

 

1. Унга Ватаннингки иши тушибдими, демак, у етук граждан. (Ҳ. Ғ.)        2. Орзуим яна Мирзачўлга, жонажон қишлоғимга бориб ишлаш. (М. Қориев.) 3. Сиз ўша азамат мерган, энг кучли, энг довюрак, энг ҳимматли йигитсиз.    (Л. Бать.) 4.  Бу   қум юзасидан бир қарич ичкарида ётган, ҳали совиб улгурмаган кундузги жазираманинг тафтидир. (Ж.Абд.)  5. Киприклар   ўқ, мўлжал    юрак, кўзлар бўлса  сал қийғоч. (Ш. Руставели.) 6. Ўзи қорамағиз, Тўлагина, юзлари лўппи. (Мирм.) 7. Унинг овозига қулоқ солмоқ, шикоятларини сабр-тоқат билан тингламоқ   вазифамиз. (О.) 8. Бу ўсимликларга доир қалингина китоб эди. (О.) 9. Бу ер  меҳнат, ижод, роҳат манзили, Бу ер  донг чиқарган мардлар макони. (У.)

 

335-машқ. Ўқинг. Гапларни йиғиқ гап тарзида кўчириб, кесимнинг эга билан мослигини аниқланг.

 

1. Бу пайт Мунавварнинг кабинетига ҳамшира кириб келди. (С. Ан.)           2. Республикада донг таратган атоқли артистка зўр завқ билан янги бир ашулани ижро этарди. (Ш.) 3. Жалолободдаги катта майдонга уч юз тоғли одам тўпланди. (С. Калмиков.) 4. Деҳқон тонг отгандан кун ботгунча далада. (С. Калмиков.) 5. Шаҳарнинг бир чеккасида ўтроқ арабларнинг тахта ва қамишдан қилинган кулбалари жойлашган эди. (Ж. Верн.) 6. Биз дипломатлардан ҳам, генераллардан ҳам кучлимиз. (Н. Т.) 7. Дадамнинг чангалларида семиз беданани кўриб дунё-дунё қувонганим ҳали-ҳали эсимда. (Н. С.)

 

336-машқ. Ўқинг. Тўлдирувчиларни топиб, тури ва қандай ифодаланганини айтинг. Тўлдирувчини ўзи боғланиб келган (бошқараётган) сўз билаи бирикма тарзида кўчиринг.

 

1. Мен чолларнинг гапига беихтиёр бериламан. Дам бобомга, дам унинг ўртоғига тикиламан. Улар аллақандай хонлар, беклар, қўрғонлар, урушлар тўғрисида сўзлашади. Аллакимлар қандайдир катта дарвозаларни беркитиб қўйган, кимлардир шаҳарга сув бермаган, боғдорлар қайларгадир қочиб кетгани учун боғларда мевалар пишиб, сасиб-чириб кетган. Бу гаплар менга эртакдан ҳам қизиқ туюлади. Ниҳоят чоллар жим бўлишади, гўё ёшликларини соғингандай, бошларини қуйи солишади. (О.) 

2. Сен яна яшнаб кетасан, сени бўстонга айлантираётган халқинг ҳеч кам бўлмайди. Сен давр сурадиган замон келди. Шу замонни, мустақил ҳаёт заминини қураётганларга мен чин юракдан зафар, омад тилайман. Насиб этса оз бўлса ҳам уларга қўлимдан келганича ёрдам бераман.  (Ў.У.)

 

337-машқ. Ўқинг. Аввал воситасиз, сўнгра воситали тўлдирувчиларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг, фарқини тушунтиринг.

 

1. Шу кичкина оппоқ қўлчалар Ватан бурчини оқлар, албатта! (Мирм.)       2. Наққошга ясатиғлиқ бир от инъом қилинади, қолган меҳмонларга эса қимматбаҳо сарполар кийгизилди. (Л. Бать.) 3. Эркни, қирни, дарёларни, чўлни қўмсаб қолди дил. (Ш. Руставели.) 4. Мунаввар баланддан олинган тупроқни ернинг чуқурроқ ерига тўккач, ... бир коса қатиқ келтириб, меҳмон олдига қўйди. (С. Назар.) 5. Узоқ-узоқ элатларга, элларга, Жануб ёқда турфа-турфа гулларга, Муштоқ бўлган қанча-қанча дилларга Биздан салом элтадилар турналар. (Ҳ. Ғ.)

 

338-машқ. Ўқинг. Келишик аффикслари ва кўмакчили сўзлар билан келган тўлдирувчиларни топиб, ўзи боғланган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Отанг, албатта, келади, онанг сени қидириб юрибди, бугун-эрта келиб қолади, деб болалар қалбида умид чироғини сўндирмай юрган ҳамширалар, мураббияларни кўрганда одам учун фахрланмай бўладими! (Ҳ. Тожибоев.)    2. Гулноз тўрттагина узум ғужумини пиёлага солиб эзди ва чой қошиқда буви лабига тутди. (Ҳ. Ғ.) 3. Уруш ҳақида ҳам, тинчлик, арзончилик ҳақида ҳам ҳеч нарса демади. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 4. “Азиз отамизнинг фикрини, йўлини ҳимоя қилмоқ учун, — деди Султонмурод бўғиқ ва ҳазин овоз билан, — қиличингизни маҳкам тутинг, баҳодир!” (О.) 5. “Ўзбекнинг ўз халқига  қилган хизмати унинг пахтачилик ривожига қўшган ҳиссаси билан ўлчанади”, — дея ўз сўзини дабдаба билан тугаллади Халилов. (И. Р.) 6. Мен тинчлик ҳақида қўшиқ айтаман, Булбул гул ишқида куйлаганидай. (У.)

 

339-машқ. Ўқинг. Тўлдирувчиларни топиб, ифодаланишини айтинг, бирикма ҳолида қўлланган тўлдирувчиларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг.

 

                1. Қиз боланинг бунчалик мард бўлишини мен энди кўришим. (П. Қ.)  2.  На Мансуров Зебинисодан гина қилди, на Зебинисо ундан. (Ф. Ниёзий.)     4. Тўғонлар, котлованлар учун, сувни тез оқизиш зарур бўлган жойлар учун бетон керак. (Ж. Абд.)        4. Қандай қилиб эшиклардан ўтганини, зиналардан чиққанини билмади. (Ш.) 5. Салтанат шуларнинг барини катталардан эшитган эди. (Ў.Усм.) 6. Мен бувимларни тез-тез кўришни, бизникига келишларини, ё уларникига боришни яхши кўрардим. (Ў.Умарбеков.)

 

340-машқ. Ўқинг. Ажратилган тўлдирувчиларни топиб, улар қайси сўзни изоҳлаётганини тушунтиринг.

 

1. Машҳур теримчи Хосиятойни — гавдаси ҳам, кўзлари ҳам кичкинагина, лекин зуваласи пишиқ, ҳаракатлари енгил, чаққон ёш аёлни — ҳурмат билан тўрга  ўтқазишди. (О.) 2. Бола тақлидчи бўлади, у сизга, ўз отасига, тақлид қилишга ҳаракат қилади. (С. З.) 3. Биз учун, суви кул ранг денгиз фарзандлари учун, бу — бир жонли афсона. (Ю. Смуул.) 4. Турсунали акага, шундай катта олимга, куёв бўлиш ҳазил гап эмас! (Ў. У.) 5. Аксари дилгир бўлган чоғларида у ўзининг энг асл дўстлари — китобларига мурожаат қиларди. (Л. Бать.)

 

341-машқ. Ўқинг. Аниқловчиларни топиб, сўроғи, ифодаланиши ва қайси сўз билан боғланиб келганини айтинг.

 

Алишер расталардан илдам ўтиб борди. Бозор чеккасидаги қўл ёзма китоблар тахлаб қўйилган кичик дўкончалар унинг эътиборини жалб қилди. Бу совуқ ва ним қоронғи дўкончаларда инсон ақлининг хазиналари ўйма гулли чарм муқоваларга ўралиб тахланиб ётарди. Китоб дўконлари ёнига муқовасоз усталарнинг дўкони жойлашган. Алишер тўхтаб, машҳур муқовасоз устанинг гул солиш олдидан чармни таранг қилиб тортиб, ийлашини узоқ томоша қилди. Айниқса, ана шу расталарда Алишер ўзининг ҳиротлик эканини яққол ҳис этди. Эски қўл ёзмаларнинг ҳидини ҳузур қилиб искаркан, у кетишга шошилмасди. (Л. Бать.)

 

342-машқ. Ўқинг, аниқловчиларни топиб, турини, қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг. Сифатловчиларни сифатланмишлар билан бирга кўчиринг, сифатловчи тагига тўлқинли чнзиқ чизинг.

 

1. Чой устида ширингина оилавий суҳбат бошланиб кетди. (Ж. Икромий.)  2. Янги клуб. Катта залда ўтган куни бўлди бал. (Қ. Ҳ.) 3. Минг бир хил даво бор тотли қимизда. (Мирм.) 4. Чанг-тўзон билан қопланган осмонда майда-майда юлдузлар ғира-шира милтирарди.    (Н. Бирюков.) 5. Бойчечакларнинг хушбўй, сезилар-сезилмас ҳидини найнинг ёқимли ҳиди билан учириб келди. (И. Р.) 6. Бир қарашдаёқ унинг зеҳнли, удли-шудли эканлигини билиб олдим. (Ш. Сиддиқий.) 7. Унинг на мол-давлатга, на шон-шавкатга иштиёқи бор.     (К. Моисеева.) 8. Қизнинг онаси муаллима, отаси  хизматчи эди. (И. Р.)

 

343-машқ. Ажратилган қаратқич аниқловчисини топиб, қайси сўзни изоҳлаётганини айтинг; уларни қаралмиш билан бирга кўчиринг.

 

1. Биз,  ана шу синалган кучнинг вакиллари, дўстлигимизнинг тарихий изларидан келиб, унинг ветеранлари, янги авлодлари билан танишдик. (Ас.М.) 2. Ўрик гулини эслатувчи лайлак қор гирдобидан қутулмоқчи бўлгандек елаётган суворийнинг — Фарғона йигитининг — бор диққати илон изидек ўрмалаган йўлда. (С. Азимов.)   3. Афтидан, майорнинг фюрерга яқинлиги ҳақидаги овозалар бу ердагиларнпнг — госпиталдагиларнинг ҳам қулоғига етган кўринарди. (А. Чаковский.) 4. Лекин ҳар иккови ҳам бир нарсани — Гавҳарнинг эндиги тақдирини ўйлар эдилар. (Ў.Ҳ.)

 

344- машқ. Ўқинг. Изоҳловчиларни топиб, уларнинг маъно хусусиятларини айтинг.

 

I. Ҳали жуда ёшлик чоғимда Исмоил бобонинг тўй базмида тошкентлик машҳур Тўйчи ҳофиз, бешариқлик Ҳазратқул қори, қўқонлик машҳур ҳофиз ва аскиячи Эрка қори, марғилонлик машҳур Юсуфжон қизиқ, Самарқанд созандаларйнинғ сардори машҳур созанда-хонанда устоз Ҳожи Абдулазизларнинг дутор, чилдирма ҳамда танбурлари, ялла, аскиялари, ичак узди қизиқчиликлари авжига чиқиб, тўй базмининг файзига файз қўшилганди. (Н. Сафаров.)

II. 1. Маҳаллада Исроил ва Муслим дегрез, Одил Варшав, Ҳайитбой оқсоқол, Аҳмад калтадум, биринчи граммофон олиб келган Абдулла форумлар билан улфатчилик қиларди. (Мирм.) 2. Раққоса қиз товланиб хил-хил, Қушдек учар саҳнада енгил. (О. Холдор.) 3. Мастер Фёдор Кузнецов билан бош мураббий Омонов бир-бирларига қараб, кўз уриштириб олишди. (Ибохон). 4. Нафиса опа илгари болалар боғчасида мураббия бўлиб ишларди. (Мирм.)

 

345-машқ. Ўқинг. Гаплардаги изоҳловчиларни топиб, изоҳланмиш билан бирга кўчиринг.

 

1. Уста Қамбар яна ўша бир юз етти ёшлик кампирнинг олдига борди. Фотима кампирнинг саксон ва саксон беш ёшлик иккита мўйсафид ўғли бор эди. (Ў.Ҳ.) 3. Биз, экспедиция қатнашчилари, иккинчи ер йўлдоши ҳақида жуда оз нарса билар эдик. (Ю. Смуул.) 4. Йўргакда етим қолган бу гўдакни бувиси — ойисининг ойиси — Ҳуринисо хола туғруқхонадан ўз уйига олиб келди. [И. Р.) 5. Сиз, ўқитувчилар, бу янгиликларни зўр бериб турмушга оширишларингиз керак. (Р. Гунтекин.) 6. Биз — қизлар уни кузатиб юрардик. (С. З.)

 

346- машқ. Ўқинг. Ҳолларни топиб, сўроғи, ифодаланиши ва маъно муносабатини айтинг.

 

Ўшанда эртасига у дадасининг ўртоғига конни кўрсатадиган бўлди. Қуёшли куз эртаси жуда чиройли эди. Йўл бўйидаги қайрағочларнинг шапалоқдек-шапалоқдек қизғиш барглари оёқ остида шитирлайди, кўлмак сувлар жимирлайди. Тоғ шабадаси Шодасойнинг совуқ шовқинини дараларга таратмоқда, узоқда қорли чўққилар қуёшга ўчакишгандек йилт-йилт чарақлайди, кунгай ёнбағирларда саф тортган арчалар қорайиб кўринади. Сўқмоқ йўл қадам сайин юқорига ўрлаб боради, пастда эски Шодасой қишлоғи сарғиш дарахтларга бурканиб ётибди, сал берида унга туташиб кетган кон шаҳарчасининг тунука томлари. Кончилар сменадан чиққандан кейин уйга қайтадиган йўлни зап манзарали жойлардан солишибди-да! Кела-келгунча ҳордиғи ҳам чиқиб кетса керак.(Ас.М.)

 

317- машқ. Ўқинг. Аввал келишик аффикслари, сўнгра кўмакчилар билан ифодаланган ҳолларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг.

 

1. Эртасига кечқурун клубда умумий йиғилиш бўлди. (И. Р.) 2. Улар уйга кирганда Ягона билан Ожиза ошхонада овқат пиширишаётган эди. (И. Р.) Ўнгирдан биллурдек тиниқ, ичсанг тишингни сирқиратиб юборадиган сув жилдираб оқиб чиқади. (С. Ан.)  4. Анорхон  тракторчиларнинг ўзлари билан гаплашиш учун далага жўнади. (И. Р.)  5. Турдимат юк машинасида бир неча киши билан Лабгардонга жўнади. Адирдан сойга тушаётган сел суви қаттиқ ҳайқирарди. (И. Р.) 6. Бу арияни ҳам у катта ҳаяжон ва ёшлик ғурури билан  куйларди. (С. Азимов.) 7. Ер юзида, тоғларда, саҳроларда, океанларда минглаб дўстларим бўлади, мен улар билан истаган вақтимда гаплаша оламан.  (Ас. М.)

 

348-машқ. Ўқинг, бирикма билан ифодаланган ҳоллар иштирок этган гапларни кўчириб, ҳолларнинг тагига чизинг.

 

Чимёнда дам олиш учун деярли йил бўйи шароит қулай. Тоғ ён бағирларида ҳали қор кетмаган, тоғ этаклари эса хилма-хил кўкатлар билан қопланган, баҳор пайтида у ер айниқса  гўзал бўлади. Ўт-ўланлар орасида оқ ва сариқ бойчечаклар,  алвон лолақизғалдоқлар очилиб ётади. Чимён ёзда ҳам ажойиб истироҳат ўчоғидир. Текисликда жазирама иссиқ бўлган бир пайтда у ерда ҳаво мўътадил келади, кечалари бўлса жуда салқин ҳаво туради. Тез-тез ёмғир ёғиб ўтади. Куз пайтида табиат алвон ва олтин бўёқларга бурканади. Қечаси осмон гумбазида юлдузлар чарақлаб туради. Чимён қишда ҳам гавжум бўлади. Бу ерга дам олиш кунлари қорли тоғ ён бағирларида чанғи ва чаналарда учиш учун, қор ҳавосидан тўйиб нафас олиш ва ҳордиқ чиқариш учун минглаб кишилар келади. (А. Қолбинцев.)

 

349- машқ. Ўқинг. Равиш ҳолларини топиб, ўзи боғланиб келган сўз билан бирга кўчиринг, ифодаланишини тушунтиринг.

 

1. Офтоб ердаги қорларни қанддек эритиб оқизди. (Мирм.) 2. Жомий аста-аста тетикланиб, яна икки қадрдон дўст самимий суҳбат қурдилар. (Л. Бать.) 3. Теварак-атрофни ҳайбатли  тоғ ҳалқа каби ўраб олган. (А. Пўлат.) 4. Тоғ чўққилари ёнида, теварак-атрофдаги қорда ва мовий осмон тагида оқ қайинлар нақадар гўзал ва тантанали қад кўтарган. (А. Колбинцев.)                   5. Аскарлардан бири шошилмасдан, истар-истамас жавоб қилди. (С. Б.) 6. Биз бобонинг ҳаёти тўғрисидаги ҳикояларини зўр қизиқиш билан тингладик.            (А. Пўлат.) 4. Йўл яна тошлоқ ён бағридан буралиб-буралиб кўтарилиб боради.  (А. Колбинцев.) 8. Совхозларнинг ҳисобсиз чорвалари, минг-минглаб қўй подалари узоқдан катта тўлқиндек чайқалади. (А. Пўлат.)

 

350-машқ. Ўқинг, сифатловчи аниқловчи ва равиш ҳолларини топиб, улар орасидаги фарқни изоҳланг. Сифатловчили бирикмаларни чап томонга, равиш ҳолини ўзи боғланиб келган сўз билан ўнг томонга ёзинг, сифатловчи ва ҳолнинг тагига чизинг.

 

Гап

Сифатловчили бирикмалар

Равиш ҳолли бирикмалар

 

 

 

1. Баҳорда бу тоғлар ям-яшил ўтлар ва гуллар билан безанади, ёзда бўлса қовжираб, қандайдир кўримсиз манзара ҳосил қилади. Лекин бу ернинг ёз пайтида ҳам ўзига хос файзи бор. Уфққача чўзилиб кетган салобатли тоғлар осмон гумбази тагида гўё қотиб қолган денгиз тўлқинларига ўхшаб кетади.   (А. Колбинцев.) 2. Раис чўпоннинг завқ-шавқ билан айтаётган қўшиғидан мамнун бўлиб, отни қўшиқ оҳангига йўрттириб, қамчисини беихтиёр ўйнаб борарди. Қирнинг энг чўққи жойига чиққанимизда, пастда қолган “Виллис” машинаси, олдинда эса ўша қирнинг нариги пастлик жойида ёйилиб юрган қўйларга тикилиб, қўшиқ айтаётган Ражаб бобонинг гавдаси ва унинг қўлидаги таёғи яққол кўринди. (А. Пўлат.)

 

351- машқ. Ўқинг, ўрин ҳолини топиб, сўроғини ва қандай ифодаланганини айтинг, ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг.

 

1. Тошкентдан эллик километр юрилгач, чорраҳа келади, кўприкдан ўтиб чапга қараб юрсангиз, Оқтошга, ўнгга бурилсангиз, Ғазалкентга борасиз.      (А. Колбинцев.) 2. Қуёш тоғ чўққилари орқасидан бош кўтариб, тиғини бизга тўғрилади. Энг йирик, мўл ҳосилли   райондан ўтиб кетаётганимизда, қуёш юқорилаб, ўзининг сахий нурларини бепоён пахта далаларига, қир-яйловларга сочди. Халк  меҳнати билан қазилган шифобахш Шоҳимардон канали анча орқада қолиб кетди. (А. Пўлат.) 3. Жаннат хола энди чўлдан бир қадам ҳам бошқа ёққа жила олмасди. (С.Аҳм.) 4. Йўл ҳар қанча қийин бўлмасин, сиз ажойиб манзараларни кўрасиз, баъзан йўл сув ёқасигача тушиб келади, баъзан ўрмонзор орасига шўнғийди. Бу икки сой қўшилган жойда бир-биридан гўзал қояли иккита дара икки томонга қараб кетади. Ана шу ерда қалин дарахтлар бор. Бу ерда қайин билан заранг, терак билан арча ёнма-ён ўсади. (А. Колбинцев.)

 

352- машқ. Ўқинг. Ҳолларни аниқлаб, турини айтинг. Пайт ҳолини ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб, ҳолнинг тагига чизинг ва қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

 

1. Арпасойда эрталаб ва кечқурун, айниқса, гўзал манзарани кўрасиз. Шунинг учун ҳам Тошкентдан ва республиканинг кўпгина шаҳар ва қишлоқларидан дам олиш кунлари бу ерга кўплаб кишилар келиб истироҳат қиладилар. (А. Колбинцев.) 2. Бу ҳикматли сўз доим енгишга, орқага қайтмасликка ундарди. (А. Пўлат.) 3. Кўкламда адирлар ранг-баранг ўтлар ва гуллар гиламига бурканади, ёзда эса олтин буғдойзорлар билан қопланади.          (А. Колбинцев.) 4. Оқшомдагина кўчаларда,  боғ ва майдонларда одам тўлқини сийракланди. (О.) 5. Инсон қалби ҳам бир вақтларда кўролмаслик, манманлик, шуҳратпарастлик туйғулари бўлганини унутади. (Н. Бирюков.)      6. Экскурсантлар XV асрда Самарқанд яқинида Улуғбек томонидан қурилган машҳур обсерваториянинг қолдиқларини кўздан кечирадилар...                       (А. Колбинцев.) 7. Кўкда турна қатор бўлиб тизилиб кетган юлдузлар аҳён-аҳёнда пастга учиб тушар эди. (А. Пўлат.)

 

353- машқ. Ўқинг. Сабаб ва мақсад ҳолларини топиб, уларнинг сўроғи,  қандай ифодалангани ва бир-биридан фарқини тушунтиринг; уларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирга алоҳида-алоҳида кўчиринг.

 

1. Мен врачман, одамларни ўлдириш учун эмас, уларни ўлимдан сақлаш учун яшайман. (Ас. М.) 3. Султонмурод дўстини табассум билан тинглаб, Ҳиротнинг баҳорда тоза ҳусн билан яшнаган ажойиб-манзараларига суқланиб қарар, шодликдан, ҳисларнинг шўхлигидан кўкси тўлиб-тошарди. (О.) 4. Дўстининг шеърларида унга аввалдан белгили бўлган баъзи умумий нуқсонларни едириб кетиш учун кўпроқ завқ ва руҳ билан ўқишга тиришди. (О.) 5. Кечга томон ҳордиқ чиқариш мақсадида дарё бўйига отланган эдим, марказ томондан кетма-кет узилган ўқ овози эшитилди. (Мурод ас-Сибоий.)  6. Уларнинг мардлигини, хушчақчақлигини ёқтирганидан йигитларга бирор кори ҳол бўлмасин деб безовталанарди. (Ж. Коуп.)

 

354-mashq. O’qing. Daraja-miqdor hollari ishtirok etgan gaplarni ko’chirib, hollar tagiga chizing.  Qaysi so’z turkumi bilan ifodalanganini ayting.

 

1. Mehmonlarga har nav shirinliklar, pista, bodom, quruq mevalar juda mo’l-ko’l tortildi. (O.) 2. Bolalar juda yomon qo’rqib ketishdi. (M.Ism.)   3. Sultonmurodga bir-ikki soat dars bermoq uchun u ba’zan o’z uyida haftalab kitob ko’rar edi. (O.) 4. Dumbul boshoqlar qo’rda pishib, ancha mazali bo’ladi. Bolalar undan bir kaft-bir kaft yeb olishsa, barvaqtroq uxlashadi. (S. Ulug’zoda.) 5. Sultonmurod... bir oz enkayib, uning qo’lini siqdi-da, bir qadam orqaga tashlandi. (O.) 6. Taxtda o’tirgan Husayn Boyqaroga uch marta bukilib rasmiy ta’zimni bajo qilgach, ijozat so’rab o’tirdi. (O.) 7. Maktabni, maktabdoshlarimni har qancha qo’msasam ham, otamning ra’yini qaytara  olmadim. (P. Q.)

 

                 355-mashq. Ko’chiring, hollarni topib, turini ustiga yozing.

 

1. Bepoyon yam-yashil yaylov. Uzoq-uzoqlarga suqlanib qaraysan kishi. Qirlarni gilamga o’xshatib bezab turgan maysa-giyohlar yelda ohista tebranadi.  Yaylovda na daraxt, na uy bor.  Olisdagi «Yulduztog’» kishi ko’zga juda yaqin bo’lib tuyuladi. Sovliqlar bilan dikir-dikir sakrab yurgan do’mboqqina qo’zilarni aytmaysizmi! Ularning quyoshda porlab turgan qorako’llari jimjimador tovlanib, munchoq ko’zlari yoqutday chaqnab, kishi diqqatini o’ziga tortadi. (A. Po’lat.) 2. Sango xonada sochilgan narsalarni yig’ishtirish uchun o’rnidan turdi. (S. Ekvensi.) 3. O’rta asrlarda Xo’jand anchagina yirik shahar bo’lgan. SHahardan Eron, Old Osiyo, Uzoq SHarq, Hindistonga boradigan qadimgi savdo yo’llari o’tgan. Toy-toy ipak ortgan karvonlar bu yerda qisqa vaqt dam olishgan. (A. Kolbintsev.)      4. Ota-bobolarimiz suv va nur to’g’risida juda ko’p orzu-umid qilganlar, o’z orzu-umidlariga erishish uchun cheksiz azob va uqubatlar chekkanlar. (A. Po’lat.)

 

356-mashq. Gaplarni ko’chiring. Bir xil kelishik shaklida qo’llangan to’ldiruvchi va hollarni topib, farqini tushuntiring.

 

1. Mamlakatimizning bepoyon yerlari bo’ylab avtomobilda va mototsikllarda sayohat qilish tobora ommaviy tus olmoqda va tobora ko’proq kishilarga manzur bo’lmoqda.          (A. Kolbintsev.) 2. Navoiy Hirotga kirishi bilan, uning maxsus farmon olib kelganligi butun shaharga yashindek tarqaldi. (O.) 3. Buxoroda tarixchi Narshaxiy, shoirlardan Rudakiy va Daqiqiy, butun dunyoga mashhur Abu Ali ibn Sino yashagan va ijod etgan.           (A. Kolbintsev.) 4. Nigora ham ularning hazillariga hazil bilan javob qaytarardi.         (S. Ahm.) 5. O’zbek bog’laridan do’stlarga elt deb, Qo’limga guldasta uzatar bahor. (U.)

 

357-mashq. Ko’makchi vositasida ifodalangan to’ldiruvchi va hollarni aniqlang; ularni o’zi bog’langan so’z bilan birikma tarzida ikki ustun shaklida ko’chiring;  farqini izohlang.

 

Ko’makchi vositasida ifodalangan to’ldiruvchili birikmalar

Ko’makchi vositasida ifodalangan holli birikmalar

 

 

 

I. Farg’ona... O’zining bitmas-tuganmas boyliklari, so’lim bog’lari, shalola suvlari, poyonsiz paxtazor, gulzorlari bilan kishilar ishqini qozongan, ko’kragini baland ko’targan bu oltin vodiyni kim bilmaydi! Ayniqsa, bu yerda xalq uchun, Vatan uchun dushmanlarga qarshi o’z aziz jonlarini fido qilgan bahodir kishilarimiz ozmunchami!

Go’zal Farg’ona va uning olovli yillari va jasoratli kishilari to’g’risida gapirish kishiga zavq va shavq bag’ishlaydi. (A. Po’lat.)

II. 1. Biz xalqni asrab qolmoq uchun, xalqqa dalda bermoq uchun shu yerda qolishimiz kerak. (S. B.) 2. Torgina yolg’izoyoq  yo’l ba’zan quyosh nurini emib yotgan gulzor o’tloq orasidan o’tsa, ba’zan qalin o’rmon orasiga kirib ketadi. (A. Kolbintsev.)

 

358-машқ. Ажратилган ҳолларни топиб, ҳолнинг қайси тури ажратилганини тушунтиринг.

 

1. Тепаликда, қуюқ дарахтлар остида, гиламчаларда тўп-тўп ўтириб, катта сопол лаганларга уюм-уюм сузилган паловни зўр иштаҳа билан бир-бирига қизиқиб ошаётган... ошхўрлар  орасидан ўтиб, пастга тушаркан, Ўктамнинг юраги бирдан  “шиғ” этиб кетди. (О.) 2. Темур Малик отдан тушиб, икки-уч навкари билан юқорига – қоровулхонага кўтарилди. (Мирм.) 3. Ана, жадвалларнинг ёнида, бурчакдаги жавонда, Мирзо Улуғбекнинг олти жилдлик тарихий асарлари ёнида унинг — Али Қушчининг ҳам китоблари турибди! (О. Ё.) 4. Лекин худди шу пайт, олдинда бораётган шаҳзода ҳандаққа яқинлашиб қолганида, ўнг қўлдаги тепаликда бир гуруҳ суворийлар пайдо бўлди. (О. Ё.)   5. Пастликдан, Қичқириқ томондан, эсаётган салқин шамол эшигимиз олдидаги азим туп ўрикнинг тилла ранг баргларини читир-читир узиб учиради. (Ҳ. Ғ.)

 

359-машқ.  Кўчиринг. Равишдош ўрам  шаклида ажратилган ҳолларнинг тагига чизиб, маъно муносабатини айтинг.

 

1. Илм дарахтини яхши парвариш этиб, юрт тупроғига чуқур томир ёйдирмоғимиз ва ундан мўл ҳосил олмоғимиз керак. (О.) 2. Ёшлар автобусдан тушишлари билан, худди отасидан суюнчи олгани чопган болалардай, югурганларича Каллақулади тепалигига чиқиб олишди. (Ж. Абд.) 3. Тонг саҳарда чўл паррандаларининг бетиним қўшиқлари сизни уйғотиб юборади. Кўзингизни очиб қарасангиз, теварак-атрофингизда шудринг тушган гуллар ва майсаларни кўрасиз. (А. Колбинцев.) 4. Халқ, кучли ел билан чайқалган денгиз каби, бирдан қўзғалди. (О.) 5. Машинамиз турли-туман рангларга ғарқ бўлиб, чўғдай товланардики, эҳтимол у ўнлаб километр наридан кўзга ташланиб турган бўлса керак. (Ч. Айт.) 6. Йигит, Алида унинг ортидан қараб турганини сезса-да, жўрттага орқасига қарамай кетаверди. (Ж. Коуп.)

 

 

 

360-машқ. Ўқинг. Иккинчи даражали бўлакларни топиб, тури ва ифодаланишнни айтинг.

 

Шоҳимардонга гўзал Водил қишлоғи орқали яхши автомобиль йўли боради. Водилда, улкан чинор тагидаги чойхонада, маза қилиб дам олса бўлади. Бу чинорни биолог олимлар жонли табиатнинг ноёб объекти сифатида махсус ҳисобга олиб қўйишган.

Кончилар посёлкаси ҳисобланган Қадамжойдан ўтгандан кейин йўл Шоҳимардонсойнинг торгина тошлоқ дарасига кириб кетади, шундан сўнг йўл яна кенг водийга чиқади. Водий ён бағри кўм-кўк дарахтлар, теракзорлар ва тамакизорлар билан қопланган. Сой суви ўтлар ва буталар билан қопланган ерлардан кўпириб-тошиб оқади. Йўлдан сал нарида, тошлоқ тепалик устида, бир қоя бор, бу қоя ётиб олган филга ўхшайди. Қояни туристлар ҳар доим суратга олишади. Қаршингизда бир-бирига уланиб кетган қатор тоғ тизмалари юксалиб туради. Бу тоғларнинг ён бағирларида чуқур даралар бор. Узоқда, мовий осмон тагида, Олой тизмасининг мангу қорлар билан қопланган юксак чўққилари сузиб кетаётгандай кўринади. Йўл водий тагида ва ён бағирлар бўйлаб жойлашган катта қишлоқнинг кўчаларига олиб киради. Бу — Ҳамзаобод қишлоғи. (А. Колбинцев.)

 

361- машқ. Ўқинг. Гапларни гап бўлаклари жиҳатидан таҳлил қилинг.

 

1. Бу халқ жаҳонга не-не машҳур олимлар, меъморлар, усталар ва мутафаккирларни етиштириб бермаган, ахир! (К. Моисеева. 2. Кишининг кучи—унинг онги, дунёқараши, тушунчаси, ишончи, руҳи, яшашга қобилияти, нияти ва интилишида, хуллас, унинг иродасида. (И. Р.) 3. Кўл бўйида эрта саҳарда айниқса манзара гўзал бўлади. Илк қуёш нурлари тоғларнинг довонларидан мўралаб мовий осмон остида товланиб турган кўл сувига юзини ювади. Кўл бўйида кечқурун ўтириб ором олиш нақадар ёқимли.                        (А. Колбинцев.) 4. Давлат арбоблари ақл ва адолатни шиор қилсалар, халқни парвариш этсалар, ҳаётнинг зангини олтинга айлантирмоқ мумкин. (О.)

 

362- машқ. Ўқинг. Гап бўлаклари нормал ҳолатда келган ва гап бўлакларининг норматив тартиби ўзгарган гапларни аниқлаб, инверсияга учраган гапларни кўчиринг, улардаги гап бўлакларининг тартиби қандай ўзгарганлигини тушунтиринг.

 

1. Паловга сабзини нечоғлиқ текис ва майин тўғралса, ош шунча ширин бўлади. (О.)        2. Ишқилиб умид учқунлари ўчмай,  узоқдан бўлса ҳам йилт-йилт кўзга ташланиб турганидан мамнун у. (Ж. Абд.) 3. Туристлар дастлабки беш кун давомида Самарқандда бўлиб, унинг меъморчилик ёдгорликлари ва диққатга сазовор бошқа жойларини томоша қиладилар, шаҳарликларнинг севиб дам оладиган жойларига борадилар. (А. Колбинцев.) 4. Ҳатто айрим жиҳатдан Комилжондан ҳам устунрок томонлари бор эди унинг. (Ж. Абд.)      5. Институтга кириб олиш эса ҳаётида энг катта мукофот ҳисобланарди унга. (Ж.  Абд.) 6. Бу кийимида у қандайдир жуда камтар, айни маҳалда бурунгисидан ҳам жозибали бўлиб кўринди менга. (О. Ё.) 7. Ҳақиқат шундай бир нарсаки, у сувга тушса чўкмайди, ўтга тушса ёнмайди. (И. Р.)                   8. Моҳидилхон биз билан байрам қилади бугун. (Ж. Абд.) 9. Мард курашда, дўст ташвишда, доно ғазабда синалар. (Мирм.) 10. Юзларидан шарбат томизиб Ётар бунда дўндиқ ҳандалак. (Мирм.)

 

363-машқ. Ўқинг. Уюшиқ бўлакли гапларни топиб, қандай бўлак уюшганини, уюшиқ бўлаклар ўзаро қандай боғланганини айтинг. Уюшиқ бўлакларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчириб, уюшиқ бўлакларнинг номини устига ёзиб қўйинг.

 

Атрофи кўркам боғлар билан ўралган, улуғвор бинолар қад кўтарган Самарқанд ниҳоятда гўзал  ва бой эди. Узоқ мамлакатлардан келиб кўрган сайёҳлар ундаги қурилишлар, дон-дун ва шаробга, анво турли мевалар, парранда, гўшт-ёққа тўла бозорлар, ажойиб қурол-аслаҳа, ниҳоятда нозик заргарлик буюмлари, шиша ва сопол идишлар ясовчи, ранг-баранг шоҳи-адраслар тўқувчи моҳир ҳунармандлар ҳақида ҳайратланиб ҳикоя қилишарди. Оч пушти ранг машҳур Самарқанд кимхоби кўп мамлакатларга олиб бориб сотиларди. Самарқандда ишланган қоғоз жаҳонда энг яхши қоғоз саналарди. Шунингдек, унинг расталаридан ажнабий мамлакатлардан келтирилган ҳар хил молларни харид қилиш мумкин эди. Нималар топилмас эди дейсиз бу ерда! Россиядан келтирилган сурп ва нафис мато, хитой шоҳиси, ҳинд марвариди ва ширинликлари...

Самарқанд гўзал ва бой эди. Аммо бу ерда илм завол топди, илм-фан аҳллари хўрланди ва қувғин этилди. (Л. Бать.)

 

364-машқ. Ўқинг, гапнинг қайси бўлаги уюшиб келганини аниқланг. Уюшиқ эгали тўртта гапни кўчириб, уюшиқ бўлаклар тагига чизинг ва улар қандай ифодаланганини тушунтиринг.

 

1. Олмалар, анору анжирлар, шафтоли, беҳилар, гилослар ғайнолилар, ноклар камолга етди. (Ҳ. Ғ.) 2. Ҳамма ўз қариндош-уруғ, ошна-оғайни ва яқинлари билан кўришмоқда ёки хайрлашмоқда. (М. Муҳамедов.)                    3. Қанчадан-қанча ажойиб йигитлар, қизлар жасорат кўрсатишяпти! (Ҳ. Ғ.)      4. Эрининг хотираси, болаларининг тарбияси, тинимсиз меҳнати, юрт ғамидан бошқа ташвиши йўқ у муҳтараманинг! (Ҳ. Ғ.) 5. Бўриларнинг этни жимирлаштирадиган улиши, тўнғизларнинг кўксов йўталидек ёқимсиз товуши, эчкемарларнинг совуқ боқиши, илон пўстларининг ожиз йилтираши, чўл бургутларининг виқорли боқиши бу икки йўловчининг юрагига ваҳм сололмасди. (С. Аҳм.) 6. Музаффар навкарларга, уларнинг чангга беланган, толиққан, аммо кучли отларига тикилиб, сукут қилди. (Л. Бать.)                      7. Мевазорлар гулда-чечакда, Тол, чинорлар тугал куртакда. (О.)            

365-машқ. Ўқинг. Кесими уюшган гапларни кўчиринг,  эганинг тагига бир, кесимнинг тагига икки тўғри чизиқ чизинг, кесимнинг қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

 

1. Андраш Сабо хушмуомала, сертакаллуф, ёқимтой, хушсуҳбат эди.        (С. Калмиков.) 2. Қурувчилар учун... шаҳарча қурилди; озиқ-овқат палаткалари,  бараклар, ошхоналар, чой-хоналар, қизилбурчаклар, кутубхоналар, амбулаториялар, касалхоналар, омборлар, магазинлар барпо қилинди. (Н. Бирюков.) 3. Кун салқин ва изғирин. (С. Б.) 4. Ҳамманинг дилида бир-биридан яхши, тез, тоза, кўп пахта териш туйғуси. (А. Муҳиддин.) 5. Кўл ҳаракатсиз, шуъладор, кимсасиз. (Ч. Айт.) 6. “Комилжон билан Татьянани чақиринглар!” — деди у қабулхонадаги ходимасига. (И. Р.)             7. Тўтихон хатни кўзларига суртар, ўпар, ҳидлар эди. (С. Аҳм.) 8. Очиққан, толиққан отлиқларга ўтган-кетганлар ҳайрон бўлиб қарашарди. (Л. Бать.)      9. Наимшоҳ... Шакар баҳодирни иззат-ҳурмат билан кутиб олди ва меҳмонхонага бошлаб кирди. (С. Улуғзода.)

 

366-машқ. Ўқинг, тўлдирувчиси уюшиб келган гапларни топиб, уюшиқ тўлдирувчиларни ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг, тўлдирувчининг турини устига ёзиб қўйинг.

 

1. Ўтган йили Мадаминхўжа хирмонида ёқилган умид чироғи қалбига на  сурур берди ва на нур! (М.И.) 2. У ерда Саодатни яхши кутиб оладилар, ювиб-тарайдилар, кийинтирадилар. (С. З.) 3. Қўбиз адирлар орқасига ёнбошлаётган қуёш ҳақида, ҳар ёққа салқинлик таратаётган майин шабада ҳақида, йўл ёқалаб келган кўм-кўк явшон ва сап-сариқ чаловларнинг секин-секин тебраниб гул чангларини тўкаётгани ҳақида куйларди.     (Ч. Айт.)        4. Бесўнақайроқ юзли, қора кўзли бу йигит ақлли кўринарди. (В. Карпов.)                  5. Ўразқулга кўрсатилган ҳурматлар учун, зиёфатлар учун, қарзлар учун, ваъдалар учун ҳисоблашадиган пайт келди. (Ч. Айт.) 6. Бирдан уйини, қизини, шийпонини кўргиси келиб кетди. (С. З.) 7. Буларнинг ораларида шоиралар,  ғазалхонлар, созанда, қизиқчи ва раққосалар бўларди. (Н. С.)

 

367-машқ. Уюшиқ  аниқловчиларни топиб, аниқланмиш билан бирга кўчиринг; сўроғи, тури ва қайси сўз туркуми билан ифодаланганини айтинг.

 

1. Эй, тим қора сочли, кўзларидан нур ёғилиб турувчи мураббия! Қадамларингга ҳасанот! (Фодил ас-Сибоий.)2. Ёмон, яхши иш йўқ, ҳамма иш яхши! Бизда ҳалол меҳнат одамнинг нақши! (У.) 3. Катта,  деҳқонга фойдали, ўз кўнглига ёқадиган иш қилмоқчи эди у. (С. Нуров.) 4. Қанча-қанча тўқнашувлар, янги ташвишлар, қувонч, иккиланиш, муваффақиятлар, мағлубиятлар ва курашлар кутади бизни. (Ж. Абд.) 5. Бўм-бўш, жимжит кўчалардан ёлғиз кетдим. (О. Ё.) 6. Зебо ва барно бу қизнинг жасорати одамлар назарида чиндан ҳам ҳайрон қоларли эди. (С. Улуғзода.) 7. Ташқари гулларга кўмилган, садарайҳонлар, қашқаргул ва атиргулларнинг ҳиди ҳавода анқирди. (О.) 8. Йўлчи учун Петров... бутун ҳаёти ва кураши билан муаллим бўлди. (О.)  

 

368-машқ. Ўқинг. Уюшган ва уюшмаган сифатловчиларни аниқланг, улар орасидаги фарқни тушунтиринг.

 

1. Унинг меҳнатда чиниққан қорамтир юзида, жонли, тийрак йирик кўзларида болаларча маъсумлик жилваланарди. (О.) 2. Юртда адолатли давлат, одил ва илмпарвар ҳукмдор кўрмоқ орзусида бўлган Навоий Ҳусайн Бойқародан кўп нарса умид қилар эди. (О.) 3. Ҳозир Мирзачўлга борган ҳар бир киши у ердаги янги, обод шаҳарларни, кўп қаватли муҳташам биноларни, ҳашаматли уй-жойларни, ҳар икки томони кўм-кўк дарахтзорлар билан қопланган кенг ва текис асфальт йўлларни кўради. (А. Пўлат.) 4. Мулозимлар унинг ювош, лекин жуссаси жуда келишган йўрға қорабайир отини кўндаланг қилишди. (О.) 5. Чол катта заранг товоқда лим тўла тариқ олиб чиқиб, тоза супурилган кенг саҳнга сочди. (О.)

 

369-машқ. Ўқинг. Уюшган ҳолларни аниқлаб, ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг; тагига чизиб, устига турини ёзиб қўйинг.

 

1. Королёв майорни... дов юраклиги, соф дил ва ростгўйлиги учун яхши кўрарди.        (А. Чаковский.) 2. Ёнғин тутуни барра ўтлар устида, энди ниш уриб чиққан экинлар устида, дарахтлари куртак чиқарган боғлар устида, кўпириб-ҳайқириб оқаётган бўтана сойлар устида сузиб юрарди. (С. Б.)          3. Бўғиқ шовқин сув орқали аниқ ўтиб, даҳшатли ва дабдабали эшитилар эди.  (Ж. Верн.) 4. Лекин ҳозир қаҳрамонлар минглаб, ўн минглаб чиқяпти.               (А. Чаковский.) 5. Яна қўрқувдан ва танҳоликдан юрагим ўйнай бошлади. (Самим аш-Шариф.) 6. Денгиздай чайқалиб, дарёдай тошиб, Кўҳна қирғоқлардан кўпириб тошиб, Шарқираб, ярқираб, барқ уриб, серзавқ Қалбимга тўлдириб ҳаяжон ва шавқ Ҳаёт чақиради мени ёнига! (У.)

 

                 370-машқ. Ўқинг. Умумлаштирувчи сўз қатнашган уюшиқ бўлакли гапларни топиб, қандай бўлак уюшганлигини айтинг.

 

1. Тракторларнинг тариллаши, тоғ-тоғ харсанг тош, тупроқ уюмларининг қулаши, ваҳимали гумбурлашлар — буларнинг ҳаммаси ҳақиқий жанг майдонини эслатарди.      (Ж. Абд.) 2. Бу ерда ҳамма нарса: қизил дарахтдан ишланган панель ҳам, кўркам ва қулай мебеллар ҳам, биллур қандил ва қимматбаҳо матодан тикилган дарпарда, полга тўшалган майин турк гилами кишида таассурот қолдиришга мўлжалланган. (В. Егоров.) 3. Унинг юриш-туриши, кафедра олдида сўзлаш усулларига тақлид қилувчилар ҳам кўп.      (Ж. Абд.) 4. Зиёфатга Ҳиротнинг энг илғор кишилари: олимлар, шоирлар, ҳофизлар, машшоқлар, хаттотлар, тери ишлайдиган ва кимхоб тўқийдиган машҳур ҳунарманд усталар, муқовасозлар ва эгарсозлар тўпланишган эди.    (Л. Бать.) 5. Мен ҳамма нарсани: чарчоқни ҳам, ёр-дўстларимни ҳам, коллекцияларимни ҳам унутдим. (Ж. Верн.) 6. Шу дақиқаларда унинг фикру хаёлини уч нарса банд қилган эди: фарзандларининг беморлиги, Олим мо-жароси, Норзода билан муносабати. (Ф. Ниёзий.) 7. У мингларча йилги маданиятни, асрларнинг фикр бойлигини қамраган шоир эди. (О.)

 

371-машқ. Ўқинг. Уюшиқ бўлакли гапларни аниқлаб, қандай бўлак уюшганини, уларнинг ўзаро боғланишини айтинг. Тегишли тиниш белгиларини қўйган ҳолда кўчириб, уюшиқ бўлаклар тагига чизинг.

 

1. Бу кенгашда ҳар ким ўз фикрини мулоҳазасини кўнглига тугиб юрган дардини бамайлихотир ҳеч кимнинг фикри билан ҳисоблашмасдан хавотир олмасдан тап тортмасдан айтди истаган таклифини қилди. (А. Қ.)                     2. Нозимжон ёшлигидан меҳнаткаш, сезгир, ерга ва молга меҳр қўйиб ўсди. (С. Нуров.) 3. Стол атрофида мажлис ҳайъати котиб бола райижроком вакили ва завод директори Ҳикмат Ҳатамов ўтиришибди. (О.Ё.)   4. Участка учун ҳам график план иш сифати одамларга тўғри маош тақсимлаш учун ҳам коллектив ўртасидаги аҳилликка ғубор қўнмаслиги учун ҳам туриш-турмуш емишлар кишиларнннг руҳи-раъйини кўтариш учун ҳам биринчи галда у жавобгар! (Ж. Абд.) 5. Сув ер электр булар ҳаёт баҳорига янги гўзаллик ва янги нашъа бағишловчи кучлар эди. (О.)  

 

372-машқ. Ўқинг. Гапнинг ажратилган ва уюшиқ бўлакларини аниқланг, улар орасидаги фарқни айтинг.

 

1. Йигирма кун деганда Низомжон қорайиб, озиб қирдан қайтиб келди. (С.Аҳм.)            2. “Оғайнилар, — деди Йўлдошбой халойиққа ўгирилиб, — бу ерда ҳуррият, озодлик тўғрисида гапирилди...” (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)         3. Ёзилаётган рисолалар, қанчадан-қанча илмий тадқиқотлар четга суриб қўйилди. (Ж. Абд.)  4. Жаноб профессор, мен ким, капитан Немо, бугун, 1868 йилнинг йигирма биринчи мартида, Жанубий қутбга... етдим ва ер шарининг ана шу қисмига эгалик қила бошладим. (Ж. Верн.) 5.  ...Осиб қўйилган инқилобий шиорлар кишиларни янги ҳаётга — бахтиёр, озод ҳаётга, даъват қиларди. (Ж.Икромий.) 6. Ғалабамиз учун бу имкониятдан қай даражада фойдалана билиш бизларга, ҳарбийларга,  боғлиқ. (Ю. Семёнов.)  7. Лутфиниса инқиллаб, ҳарсиллаб қизини олиб жўнашга киришди. (О.)  8. Бундан бир ой олдин, олмазор боғлар нафис пушти ранг гулга бурканган илиқ баҳор кунларидан бирида, икки отлиқ қишлоқдан чиқиб, тоққа қараб йўл олди. (О. Ё.)

 

373-машқ. Ўқинг. Ундалмаларни топиб, уларнинг қайси сўз туркуми билан ифодаланганини, ўрнини ва интонациясига кўра қўйилган тиниш белгиларини тушунтиринг.

 

1. “У уйга чой сўрашса, Йўлчи акангга келиб шипшит, Гулнор қизим!”—деб тўй бекаси Лутфинисо кетди. (О.)  2. Гапир, Қўзивой,  гапир,  бўталоқ, сўз сеники! (Ҳ. Ғ.) 3. Қани,  Синчалакхон қизим, мана буни кийиб олинг-чи! (А. Қ.)                      4. Куйлангиз, хоним қизлар, чевар қизлар,  Бошларда ипак рўмол ҳилпилласин!  Куйлангиз, асл қизлар, донгдор қизлар, Кўкракларда Юлдузлар ялтилласин. (Мирм.) 5. Дадангни ҳурмат қил, пучуқ. (Ҳ. Ғ.) 6. Ой юзли, шакар сўзли, оламда танҳо гўзал, айтинг-чи, сиз чиндан ҳам шу уйнинг бекаси бўласизми? (Ҳ. Ғ.)             7. Хадича! Сарви! Қумри! Эркиной! Саодат! Уйларингизга боринглар. Эрталаб “Бахт уйи”да учрашамиз. (Ҳ. Ғ.) 8. Дўппилар қутлуқ, аскар бола!— Қуллуқ, опоқ бува. (Ҳ. Ғ.) 9. Суюкли қиз, қора кўз Наврўз, Бадахшоннинг нозли каптари, Сен ҳақингда юритаман сўз... (Мирм.)

 

374-машқ. Ўқинг. Ундалмаларни аниқланг. Ундалманинг эгага ўхшаш ва фарқли томонларини тушунтиринг. Ундалмаларни эгага айлантирган ҳолда гапларни қайта тузиб кўринг.

 

   Н а м у н а: Ҳали ҳам тердирганингиз йўкми, ота?. (М.Исм.)Отам ҳали ҳам тердиргани йўқми?

 

1. Умматали, сени ўртоқ Охунбобоев табриклаб телеграмма юборибдилар. Ма, ол, ўқи! (С. Аҳм.) 2. Лекин шуни ҳам инобатга олингки, майор, Туркистонда сиз бошқа фамилия билан юрасиз. (С. Калмиков.)  3. Жиян, ақлинг бўлса, кишининг бир тийинига хиёнат қилма. (О.) 4. – Ҳой, тентаккиналарим, тоғангни бевошлик қилиб қийнаманглар.  (С.Аҳм.)              5. Кампир,  аччиққина хўрда қилиб бер,  меҳмон болани безгак ушлаб қолибди. (С. Аҳм.)     6. Дунё тургунча туринг, маликам, Бахтингиз дарёдай мавжлансин, бекам. (С. Назар.)       7. Сира ташвиш тортмагайсиз, ойи, мен тинчман. (О.) 8. Ҳашамсиз пурвиқор қоямсиз, Тиз чўкмас, гард юқмас ғоямсиз, кифт тутган минг пиллапоямсиз, Эй баланд чўққилар, қоялар. (З.О.)

 

375-машқ. Ўқинг, тегишли тиниш белгиларини қўйиб, ундалмали гапларни кўчиринг. Ундалмаларнинг тагига чизинг ва уларнинг уюшиқ бўлаклардан фарқини айтинг.

 

1. Ўлмас ўз муаллимангни танқид қилишинг яхши эмас. Сенга бу иш ярашмайди. (Ш.) 2. “Туғилган кунингизга одамнинг жонидек азиз бир нарса келтираман азизим”, — деди кунлардан бирида Маҳмуджон хотинига.           (Ҳ. Тожибоев.) 3. Шу нарса ёдингизда бўлсин Мелибой миллатидан қатъи назар, ишчи билан деҳқон ҳамиша оғайни. (С. Калмиков.)        4. Баҳорой Салима Наима Ҳалима Юринглар, менга қарашиб юборинглар. (Ҳ. Ғ.)             5. Сизни илгарироқ сайласак бўларкан Аширали ака. (Ҳ. Ғ.)

 

376-машқ. Ўқинг. Кириш сўз, кириш бирикма ва киритма гапларни топинг, тиниш белгиларини қўйиб кўчиринг.

 

1. Қўққисдан шамол ёшроқ кўринган қизнинг зотан ҳар иккови ҳам ёш қизлар эди, шляпасига чатилган узун яшил тўрни очиб юборди, қизнинг сутга чайилгандай оппоқ юзи, олтин тусли сочи, тиниқ мовий кўзлари кўриниб кетди. (Ф. Купер.) 2. Олтиншоҳ кўрфази. Маъмурлар улар орасида Америка офицерлари ҳам кўринади ҳаммоллар, таксичилар, гадойлар ҳар бири ўз мақсади йўлида теплоходни кутишга ҳозирлик кўрар. (С. Азимов.) 3. Дарс тайёрлашдан чарчаб университетга кириш учун тайёргарлик кўраётгандим.дарёчага чўмилгани кетаётган эдим. (К. Абуков.) 4.  ”Отамнинг тахти шак-шубҳасиз меники, бу жиҳатдан  кўнглим тўқ”. — дер эди валиаҳд тўра. (С. Улуғзода.) 5. Афтидан бу ишга... ҳокимлар ҳам енгил-елпи қараётган кўринадилар. (С. Улуғзода.) 6. Саҳройи бир одамнинг фаҳмича уни номард дейишдан кўра шармандалик йўқ эди. (С. Улуғзода.) 7. Манзилга етгач Насибалар шаҳарнинг чеккасида бир ҳовлида турар эдилар Насиба мени қўярда-қўймай ичкарига бошлаб кирди. (О.Ё.)

 

377-машқ. Ўқинг. Киритма гапларни топиб, унинг ўзи киритилган гапнинг қайси бўлагига алоқадор эканини, ажратилган бўлаклардан фарқини айтинг.

 

1. Кенг, узун, пахтаси чиқиб ётган тўнимнинг (бу дадамнинг эски жомакор тўни) барини белимга боғлаб олган бўлсам-да, лойга беланган орқа этаги товонимга шалп-шалп урарди. (Н. С.) 2. Совуқ кунларнинг бирида, октябрнинг охирида (Польшада эса қиш эрта тушади) бизларни бараклардан ҳайдаб чиқишди. (Д. Кьюсак.) 3. Қизил духобага ўралган дафтарчанинг жилдига (Қаландар буни кейин, мадрасага қайтгач кўрди) зар   билан шу сатрлар битилган эди. (О.Ё.) 4. Бироқ иккови ҳам — улар давлат секретари Мейснер билан президент Гинденбургнинг ўғли Оскар эди — ҳеч ким танимайдиган бу ирқчининг афт-башараси қанақалигини ҳам билишмасди.       (А. Чаковский.) 5. Устози профессор Данилович ўз шогирдининг қобилиятли йигит эканлигини мақтар, у билан фахрланарди ҳам. (Ким билади дейсиз, балки бу гапларни Ҳошимнинг ўзи тарқатганднр.) (Ж. Абд.) 6. Ёзда қишлоқққа борганларида камина...(у маҳалда мен ўн уч – ўн тўрт яшар бола эдим) уларга почтачилик қилардим... (О.Ё.)

 

 

 

 

 

БИР  БОШ  БЎЛАКЛИ  ГАПЛАР

 

378-машқ. Ўқинг. Икки бош бўлакли ва бир бош бўлакли гапларни аниқлаб,  улар орасидаги фарқни айтинг. Бир составли гапларнинг типини белгиланг.

I.      Шу куни кимнинг қўлига қараманг газета. Ҳамма ёқ ари уясидай ғувиллаб қолган. Тушки овқат маҳали ҳам баҳс устига баҳс очиларди. Истаган хонангизга кирманг, икки-учтадан бўлиб олиб радиобиология лабораториясини тилга олиб турганини кўрасиз. Ҳар ким ҳар хил талқин қиларди. Бировлар Ғойибнинг группасига ачинишар, шунча меҳнатлари зое кетганидан афсус қилишарди. Мақола муаллифини эса шаддодликда айблашарди.

“Ўткир ёзилибди, -  дерди бошқа бировлар, - эгасини топиб ёзишибди!..” Яна бир хиллари бор эдики, улар на у томонга, на бу томонга бўлишга гаранг эдилар. (Ж.Абдуллахонов)

II.       Мана ўша чўл. На бир қўққайган уй, на бир қултум сув ва на тиккайган дарахт бор. Поёни йўқ яйлов. Бу ерда йил фаслларининг ўзига хос файзи, гашти бўлади. Баҳор шабадаси эсиб, осмонда оқ-қора булутлар сузади, чақмоқ гумбурлаганда, булар ларзага келади, қиш уйқусида тош қотиб ётган жониворлар момақалдироқ наърасидан чўчиб уйғонади. (Н. Сафаров.)

 

  379-машқ. Ўқинг, эгасиз бир бош бўлакли гапларни топиб, типларини айтинг. Аввал шахси аниқ, сўнгра шахси ноаниқ, ундан сўнг шахси умумлашган ва эгаси топилмас гапларни кўчириб, улар орасидаги фарқни тушунтиринг.        

 

1. Бу ерни саҳро дейдилар. (И. Р.) 2. Эсинг борида эл тани, кучинг борида ер тани! (Мақол.) 3. Кабинадан чиқишга тўғри келди. (Ч. Айт.) 4. Биз томонларга ҳам боринг, Ферузахон. (Ҳ. Ғ.) 5. Уни қайтадан биринчи курсга қабул қилишди. (С. Ан.) 6. Келинг, яхшиси кузатувларимизни давом эттира қолайлик. (Ж. Верн.) 7. Энди ўтириб ишласа бўлади. (Ю. Семёнов.) 8 Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл. (Мақол.) 9. Тоштемирга боғ оралаб кичик-кичик калта ариқлар очишни, сувни жилдиратиб қўйишни ўргатди. (Ҳ. Ғ.)

 

 380-машқ. Гапларни ўқиб, бир бош бўлакли гап типларини аниқланг; эгаси топилмас гапларни кўчириб, унинг бир бош бўлакли гапларнинг бошқа типларидан қандай фарқ қилишини айтинг.

 

1. Сессия олдида бундай темаларни пишиқроқ такрорламаса бўлмайди. (С. Ан.)                 2. Қаршисида осиғлик турган Комилжоннинг портретига боқди. (Ж. Абд.)            3. Тунларни бомбапанада ўтказишга тўғри келарди.       (В. Кудрявцев, К. Распевин.) 4. Аскияни ҳам дўндиради, дейишади. (Ж. Абд.)   5. Ўта тепса тебранмас Конселдай одамнинг шунчалик ҳаяжон билан гапирганига қараб ҳам тасаввур этса бўлади! (Ж. Верн.) 6. Кўкка  боқма, кўпга боқ! (Мақол.) 7.  Катта-катта харсангларни майдалашга тўғри келди. (Л. Бать.)        8. Хушбўй, ширин олмаларни ҳузур қилиб едим. (С. Юнусов.) 9. ...Ҳафталаб, ойлаб, йиллаб бир кичкина нарса устида бош қотириш, қийналиш керакдир.  (Ж. Абд..)

 

381-машқ. Ўқинг. Кесимсиз бир бош бўлакли гапларни (номинатив) топиб, эгасиз бир бош бўлакли гаплардан фарқини айтинг. Номинатив (атов) гапларни кўчириб, уларнинг мазмун ва структурасига кўра типларини аниқланг.

 

1. Баланд тоғ. Унинг чўққисига қараган одамнинг дўпписи тушади, кўзи тиниб, боши айланади. (И. Р.) 2. Ёз. Атрофга қаралса, кўз қувнаб, кўнгил қанот ёзадиган кунлардан бири. Кечқурун. Йўлчи Адашев машинасида керилиб ўтириб олган. (А. Муҳиддин.)            3. Ўшандан бери қирқ икки йил ўтди. Қирқ икки ташвишли баҳор, қирқ икки қаҳратон қиш... Унинг юз-манглайидаги ажинлар — шу ташвишларнинг излари:  соч-соқолидаги  оқ — шу қишлардан қолган қиров... (Д. Ғ.) 4. Мана, оқ уй. Кабинет. Стол. Микроскоп ёнида Мавжуда. (Мирм.) 5. Балки бу йўлда сонсиз шафқатсизликларни, мусибатларни бошдан кечиришга тўғри келар. (Ж.Абд.) 6. Тантанали кеча.  Катта зал ҳамма ёқдан келган турли касбдаги одамлар билан лим-лим. (А. Муҳиддин.)

 

382-машқ. Ўқинг. Бўлакларга ажралмайдиган гапларни топиб, уларни мазмунига кўра изоҳланг, бир бош бўлакли гаплардан фарқини айтинг.

 

1. — Ассалому алайкум, домла! – деди югуриб келиб унинг қўлидан сумкани оларкан. – Қалай, тузалдингизми, домлажон? – Раҳмат!  -  деди Баширжон кабинага чиқиб ўтираётиб. (Н.Аминов)  2. М а р а с у л. Мен жонимни, танимни, бутун умримни илм йўлига тиккан дарвешман-ку, ахир. Мен сизни доктор қиламан, академик қиламан?            Н а с и б а (кулимсираб). Ростми? (А. Қ.) 3. Н а с и б а. Вой. Тилла соатим бор эди-ку!          М а р а с у л. Икковимиз ўтказадиган олтин умрнинг олтин минутларини ҳар қанча олтин соат санаса оз! Н а си б а, Раҳмат... (А. Қ.) 4. Ҳорманг, Дўсимбой ота!  -  деди Абдуқодир ўша томонга юриб.  -  Саломат бормисиз? (Ў.Умарбеков) 5. — Сизга овқат беришдими? — сўради Мюллер қайтиб келгач. Балки тамадди қилиб олармиз?

   Яхши, — кўнди Штирлиц.

   Юқоридан бирон нима олиб келишларини айтдим.

   Раҳмат. Одамларни чақиртирдингизми?

   Чақиртирдим.

   Кўринишдан мазангиз йўқ...

—          Э, — деди Мюллер қўлини силтаб (Ю. Семёнов.)

6.  Йўлчининг сўзларига ҳайратланиб, чол ёқасини ушлади:

—        Астағфирулло!

7. — Тешавой сой бўйида кутиб турмоқчимиди?

—          Ҳа. (Ҳ. Ғ.)

8.    — Машиначингиз менга ёқмади, какеткани ўхшатолмас экан. Бошқасини топамиз.

—          Хўп. (Ҳ. Ғ.)

 

383-машқ. Ўқинг. Тўлиқсиз гапларни топиб, қандай бўлаклар тушириб қолдирилганини, унинг содда гапнинг бошқа турларидан фарқини айтинг.

 

1.         — Бу қишлоқнинг ҳаммаси сизга.

   Менга? — Қодирбобо тушунмади.

   Ҳа, сизга.                                          

    Ҳаммаси-я?

    Ҳаммаси!

    Бепул-а?

    Бепул.

    Таг-туги билан-а?

— Таг-туги билан. (Ш. Тошматов.)

    2.             — Қайси хислат одамни паст даражадан аъло даражага кўтаради?

    Ақл ва тамиз.

    Одам нима билан одам бўла олади?

    Одамгарчилик билан.

    Адаб, тарбия одамга қандай фойдалар беради?

    Адабли, тарбияли одам бошқаларга муҳтож бўлмайди, балки улар бунга муҳтож бўладилар.

    Қайси нарсалар инсон учун айб саналади?

    Бахиллик, ёлғончилик, чақимчилик, дўстларининг озгина камчиликларини кўриш билан улардан юз ўгириш, ўз айбини кўрмай, бошқаларнинг айбларини ошкор қилиш. (“Оз-оз ўрганиб доно бўлур”)

 

384-машқ. Ўқинг. Гапларнинг ифода мақсади, тузилиши, таркибига кўра турларини аниқланг; 4 та гапни танлаб, синтактик жиҳатдан тўлиқ таҳлил  қилинг.

 

I.  Ҳожи уни ўзи чиққан хонага эмас, ундан наригисига бошлаб кирди. Бу ер меҳмонхонаси бўлса керак, жуда серҳашам ва дабдабали эди. Бурчакда одам бўйидан баланд курант соат,  тўрда туркман қорабайиридек тим сиёҳ пианино, унинг орқаси—деворда антиқа рангли «қизил оёқ» гилам. Гиламда эса Таманнонинг рангдор, чиройли сурати. Шифтда муҳташам, уйнинг ҳуснига яна ҳусн қўшиб турган биллурин қандил. Жавонда япон чиннилари. Жавон устида бир жуфт аждаҳо нақшли хитой кўзаси. Деразаларда ҳарир парда. Хонанинг гир айланган навосида тошкентча ганч ўймакорлигининг ажойиб намунаси.

Анча паст-баландни кўрган Қоплонбекнинг эси оғиб қолди. Ичида беихтиёр “мана, яшаш!” деб юборди. Осилган дорнинг жуда баланд эканини энди бутун салобати билан ҳис қилди ва юраги орқасига тортиб кетди. (Шуҳрат.)

II.   1. Ҳа, лаббай? Салим Салимов?? Хўш, хўш? Билетни олди? Тайёрланяпти? Хайрият. (Ҳ. Ғ.) 2. Саркарда эмасман, арбоб ҳам эмас, Аммо элга таниш камтар овозим. (Мирм.)      3. Жомий ҳақида гап кетди, унинг шеърларини, сахийлиги, олижаноблиги, ўткир ақлини мақташди. (Л. Бать.)

 

ҚЎШМА ГАП

 

385-машқ. Берилган матндан аввал содда гапларни, сўнгра қўшма гапларни ёзинг.  Қўшма гап қисмлари сонини, қандай боғланганини изоҳланг.

 

Дарада ҳаво иссиқ, ҳамма ердан қарағай ва арча ҳиди анқирди. Теварак-атроф игна баргли кўм-кўк дарахтлар билан қопланган. Йирик шағал йўлдан тепаликка кўтарилиш анча мушкул эди. Ҳаво иссиқ, сув ичкилари келарди. Ҳамон сув учрамаслигидан ҳайрон бўлишарди. Шу дарадан қор босган Қрасная Поляна деган жойга ўтишлари керак эди. Шу ерда дарёча бўлиши керак, лекин ундан ҳамон дарак йўқ эди. Қарагайлар учини шитирлатиб шамол эсарди, аммо шамол  овози сукунатни бузмай уни янада чуқурлаштирарди. Борган сари оёқ остидаги кул ранг, баъзи жойларда эса оппоқ тус олган шағал бирданига қорая бошлади ва ўн минут ўтмасдан шағал орасида шилдираб оқаётган ариқчани кўрдилар, олисдан эса шовиллаган овоз эшитилди. Сал кейинроқ улар айқириб оқаётган оқим бўйлаб кетавердилар, сувдан эсган муздек шамол оёқларини жунжиктирди. Кейин улар қор босган майдончага кўтарилдилар, ҳамма ёқни яна сукунат босди, чунки қор эриб, унинг остидан чиқаётган оқим пастда қолган эди. Улар қор устидан яна баландроқ кўтарилдилар ва ҳеч зот йўқ шу баландликда уларда қандайдир нотаниш юксак тантана, кўтаринкилик руҳи пайдо бўлди.  (Ю. Семёнов.)

 

386-машқ. Гапларни ўқиб, боғланган ва эргашган қўшма гапларни ажратинг, улар орасидаги фарқни изоҳланг.

 

1. Қовун пишмаган, лекин сап-сариқ пишган дўмбоқ-дўмбоқ ҳандалаклар кўп эди. (О.)  2. Кун совуқ бўлса ҳам, у терлаб кетган эди. (С. Калмиков.)  3. Бизнинг нафратимиз даҳшатли, иродамиз, ғалабага бўлган иштиёқимиз эса чексиздир. (Ю. Семёнов.)      4. Кечқурун тиниқ осмонда илк юлдузлар чарақлаганда, ҳамма қишлоққа қайтади. (О. Ё.) 5. Туман тарқалди ва мен бутун астрономик кузатувларимизни амалга ошира олишимизга умидвор бўла бошладим. (Ж. Верн.) 6. Менинг ҳамма истакларим, бутун вужудим илм тарқатишга қаратилгандир ва мен буни ўзим учун энг улуғ бахт деб биламан. (Абу Райҳон Беруний.) 7. Биламанки, ҳар бир орзунинг ўзига яраша ташвиши бор. (М. Муҳамедов.)        8. Уч-тўрт ғўла арралагунча, онам қора терга ботди.  (Н. С.) 9. Кўз ёшидек тоза томчилар Қилар экан дарёни пайдо, Дарё бўлса гул водийларни  Этар экан ўзига шайдо. (Ҳ. О.)

 

387-машқ. Қўшма гапларнинг турини аниқланг. Боғланган, эргашган ва боғловчисиз қўшма гапларни кўчиринг, боғланишини тушунтиринг.

 

1. Улар бутун вужуди билан ишга шўнғиб кетишганди-ю, аммо техника етишмасди. (Ч. Айт.) 2. Ҳамма қувноқ, ҳамманинг юзида бахт балқиб турибди. (С. З.) 3. Мен уни танийман, алллақайси бир заводда ишлайди.  (М.Муҳамедов.) 4. Апрель ойининг охирлари булса-да, кеча худди сентябрдагидек қоп-қоронғи эди. (Л. Ш.) 5. Қатта ариқнинг нариги соҳили уларники, бериги соҳили бизники. (Ч. Айт.)

 

БОҒЛАНГАН ҚЎШМА ГАП

 

388-машқ. Боғланган қўшма гапларни кўчиринг, боғловчи воситаларни топиб, гапларнинг ўзаро қандай боғланганлигини изоҳланг.

 

1. Умид илжайиб кулди-ю, лекин юраги пичоқ санчилгандек зирқираб кетди. (Мирм.)    2. Аммо тирикчилик қилиши учун манба керак, манба эса йўқ эди. (М.Исм.) 3. Ўзи гапини тополмай нима аҳволда-ю, сизлар яна уялтирасизлар кулиб. (М.Исм.) 4. Уруш босилган, аммо қаҳатчиликнинг дами қайтмаган кезлар эди. (С. Сиёев.) 5. Халқ қонунга хизмат қиладими ёки қонун халққа хизмат қиладими? (Ш. Тошматов.) 6. Ниҳоят, машина терими ҳам изга тушиб кетди-ю, Ҳилол ака у билан суҳбатлашишга вақт топди. (Ж.Абд.) 7. Тошпўлат гап қайтармади, лекин аламидан, жаҳлидан лаблари ҳамон дириллар эди. (Н. Бирюков.) 8. Дарахтларнинг барги тиниқ ва улардаги ёмғир томчилари ботиб бораётган қуёшнинг қизғиш нурида жилваланар эди. (А. Қ.) 9. Тавба, шунча пахтани ўзим тердимми ё биров қўшиб қўйдими?  (С.Аҳм.)

389-машқ. Берилган зидловчи боғловчи  ва  бўлса,  эса сўзлари орқали боғланган қўшма гапларни изоҳланг.

 

1. Биз ҳокимиятни қўлга киритдик бу эса жуда мушкул иш эди. (Иван Ле.) 2. Сиз севасиз покиза ҳам мард Йигитларга хос севги билан, Аммо гоҳо поёнсиз ўйлар Хаёлимни чулғайди ёмон. (Мирм.) 3. Ҳар ким ҳар хил фикр юритар, лекин ҳеч қайсиси аниқ бир нарса айтолмасди. (Ҳ. Нуъмон,                 А. Шораҳмедов.) 4. Завод ёпилди-ю, биз ҳам кўчада қолдик. (И. С.) 5. Мана сиз ташаккурнома олдингиз, мен бўлсам виговор олдим. (Н. Бирюков.)            6. Электр станцияси чироқларни ўчирди, Штирлиц эса камин олдида узоқ вақт қорамтир-қизғиш ўтинларни кўм-кўк олов чирмаб олаётганини томоша қилиб ўтирди. (Ю. Семёнов.)

 

390-машқ. Айирув, инкор боғловчилари ва юкламалар орқали боғланган қўшма гапларни  топинг.

 

1. Шу чоқ қўнғироқ чалинди-ю, болалар синфларига киришди. (П. Т.)              2. Фақат на униси бир нарса дея олди, на буниси овозини чиқаришга ботинди. (Ч.) 3. Яктак, мол-дунё топилади, аммо одам топилмайди. (Н. С.) 4. “Шўрои ислом” ва “Уламо”  ўлка комитетида қўқонликлардагидек на куч бор, на пул бор. (С. Калмиков.) 5. Меҳмон, саллангизни ё ўзингиз ечинг, ё биз ечамиз!         (Ҳ. Ғ.) 6. Онаси сопол товоқда тупа (угра) ош келтириб қўйди-ю, у ҳам сандалга тиқилди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 7. На бирор уйнинг мўрисидан тутун чиқади, на бирор дарахт кўринади. (Ш. Тошматов.)

 

                   391-машқ.  Бадиий асарлардан боғланган қўшма гапга тўртта мисол топиб ёзинг. Қисмларнинг қандай боғланганини тушунтиринг.

 

               392-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, гапларни кўчиринг ва уларнинг қўйилиш сабабини изоҳланг.

 

1. Дилдорнинг гавдаси ўгирилди-ю юзи, кўзлари ҳамон Аъзамжон кетган томонда эди. (С. Аҳм.) 2. Ҳеч ким жавоб бермади аммо ичкаридан олим чолнинг овози эшитилиб турарди. (Н. Бирюков.) 3. Сиз чироқсиз порлаган Мен эса парвонангиз. (Мирм.) 4. Бу ер ости кўлида хавф-хатардан тамоман холисиз ва ҳеч қанақа чақирилмаган меҳмон сизни безовта қилолмайди.       (Ж. Верн.) 5. Хайриятки, учинчи сигнал чалиниб қолди-ю, бу учрашувнинг совуқлиги билинмади. (А.Қ.) 6. Ҳеч кимнинг ҳаёти олижаноб ва ҳимматли одамларнинг ҳаётидан азизроқ бўлиши мумкин эмас сизлар эса ҳам олижаноб ҳам ҳимматли кишиларсизлар! (Ж. Верн.) 7. Тунги смена тонгга яқин тугайди-ю, одамлар уй-уйларига қайтиб, ҳордиқ олишга ётадилар. (Ж.Абд.)

 

ЭРГАШГАН ҚЎШМА ГАП

 

393-машқ.  Эргашган қўшма гапларни ўқиб, бош ва эргаш гапларни ажратинг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни айтинг.

 

1. Дарслар аллақачон тамом бўлган бўлса ҳам, залда негадир ғала-ғовур босилмасди.    (С. 3.) 2. Ўзи сингари кекса ирригаторлардан илгари бошқа бирор киши гапириб қўймаслиги учун, у бу фикрни комиссия аъзоларига энг биринчи бўлиб хабар қилгиси келган эди. (Иван Ле.) 3. Сен бахтлисан, чунки эркинг ўзингда. (С. Саувапонг.) 4. Бу ерга ҳеч ким оёқ босмай қўйганидан, атрофини ўт, тиканак босиб кетган эди. (Ч. Айт.)              5. Биламанки, ҳар бир орзунинг ўзига яраша ташвиши бор. (М. Муҳамедов.) 6. Ўрин шундай юмшоқки, гўё гул барги тўшалган дейсиз. (Мир Аммон Деҳлавий.)

394-машқ. Эргаш гапларнинг ўрнини аниқлаб, тиниш белгиларининг қўйилишини изоҳланг. Кўчириб, эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар  тагига чизинг.

 

1. Гарчи пиёда йўл босиб чарчаган бўлса ҳам, нотаниш шаҳардаги олағовур, Марғилонда учрамайдиган ҳар хил одамлар уни қизиқтирган эди. (Ҳ. Нуъмон,     А. Шораҳмедов.) 2. У мени коридордан бошлаб борар экан, менда бир ажиб туйғу пайдо бўлди. (Ю. Смуул.) 3. Ҳасан чиқиб кетиши билан, Турсунов жиринглаб турган телефонга қулоқ солди. (Ибохон.)             4. Ватан инсонга дунёдаги барча нарсадан азиз туюлса, у вақтда одам пўлатдан ҳам мустаҳкам бўлиб кетади. (С. Саувапонг.) 5. Улар олмазор этагидаги сўқмоқ йўлга бурилишганда, қуёш тоғ ортидан эндигина мўралай бошлаган эди. (Ў. У.)      6. Оққалъада ҳам сўнгги беш кунликда шундай ғайрат кўрсатилдики, деярли бир ойлик вазифа охирига етказиб қўйилди.     (Ж. Абд.)  7. Уни осмонга кўтарилган чанг-тўзон ҳайратда қолдирди, гўё Самарқанд бозорига душман ўт қўйиб юборгандай эди. (С. Б.)                          8. Тошпўлат акамлар, мен нимани хоҳласам, шуни қиладилар. (Н. Бирюков.)   9. Одам, нима яхши бўлса, шуни қилиши керак. (Ў. У.)

 

395-машқ.  Эргашган қўшма гапларнинг схемасини намунадагидек чизинг.

 

Н а м у н  а :  Шу учрашувдан у умидвор бўлган эди, чунки қармоққа жуда мазали хўрак илинган эди. (Ю. Семёнов.)

 

 

 


, чунки

 

1. Бу ердаги иш суръати бизнинг портларимиздагига қараганда жуда суст, шу сабабли ҳам кемалар бир ерда анча тўхтаб туради. . Смуул.) 2. Унинг орзуси бир қарашда романтик қасоскорнинг орзуси бўлиб кўринса ҳам, тагидаги ҳақиқат чуқур, ўта ҳаётий.    (Ҳ. Ғ.) 3. Ўтган куни Саида тамаки саройидан ишдан қайтиб келаётганда, орқасидан Мирзақул ҳам етиб келди. (Ч. Айт.) 4. Домла тезда келавермагач, ўқувчилар безовта бўла бошладилар. (Н. С.) 5. Энг сўнгги аскар ичкарига кириши билан, дарвоза маҳкам бекитилди. (С. Б.) 6. Ўша гузар тамом бўлгач, кўча шарқдан ғарбга бурилади.(С. А.)

 


396-машқ. Эргашган қўшма гапларни ўқинг. Қайси эргаш гаплар бош гапдаги бирор бўлакни, қайсилари умуман бош гапни изоҳлаётганини аниқланг.

 

1. У хотин шундай гўзал эканки, оламни безатиб турган порлоқ юлдузлар ҳам унинг ҳусни олдида хираланар экан. (Н. Бирюков.) 2. Шу гапим қулоғингда бўлсинки, мен йилнинг икки кунинигина ўз эҳтиёжим учун сарфлайман. (К. Моисеева.) 3. Йўлак қоронғи бўлгани учун, у кишини таний олмади. (С. Ан.) 4. Қуёш порлаб турган бўлса ҳам, кун анча совуқ эди. (С. З.) 5. Шуни биламанки, машинага ажратилган каттакон бир картага Арслонбек акам мўйлов қилиб одам қўйдириб юбордилар. (А. Қ.)

 

397-машқ. Ўқинг. Эга ва кесим эргаш гапларни аниқланг, уларнинг бош гапга қандай боғланганини изоҳланг.

 

1. Гап шундаки, ҳар қайси жойнинг ўзига яраша қоида-қонуни бор.           (Б. Бошу.) 2. Янги гап шуки, дардингизга даво бор. (Ҳ. Ғ.) 3. Гап шундаки, у йигитда ҳамма нарсага қизиқиш бор. (Н. Бирюков.) 4. Ҳаммамизга маълум, ҳар бир литр сув учун колхоз пул тўлайди.       (Ч. Айт.) 5. Сизга равшан бўлдики, сэр, қироллик ҳукуматидан олаётган пулларимни ўрнида сарфлаяпман. (С. Калмиков.) 6. Дарвоқе, кимки ўзининг тилсиз дўстлари учун ғам чекса, у ёмон одам бўлмайди. (Ф. Купер.) 7. Нимаики нафратимга дучор бўлган бўлса, ҳаммаси мана шу кемада! (Ж. Верн.)

 

398-машқ. Аввал эга эргаш гапли, кейин кесим эргаш гапли қўшма гапларни кўчиринг, уларнинг бош гапга боғланишини схема билан кўрсатинг.

 

Н а м у н а:   Яна шу ҳам сир эмаски, мана шундай кўп болали оилаларда ота-оналар ўз фарзандларига баъзан бир кўз билан қарамайдилар. (М.Исм.)

 

 

 

 

 


 

ки,

 

1. Буйруқ шуки, биз шу ерда қолишимиз керак. (Э. Хемингуэй.) 2. Орзум шуки, куёвимиз қарға бўлмасин, булбул бўлсин. (Ҳ. Ғ.) 3. Кимки Дўсматов усули билан ишласа, у уч кишининг нормасини бажаради. (Н. Бирюков.)        4. Демак, Англия разведкасига нимаики маълум бўлса, буларнинг ҳаммаси америкаликларга ҳам етиб борган. (С. Калмиков.) 5. Шу нарса сир эмаски, Фарғонада босмачиларнинг пири... Наим Қудрат эшондир. (С. Калмиков.)

 


399-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, эга ва кесим эргаш  гапли қўшма гапларни кўчиринг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига икки тўғри чизиқ чизинг.

 

1. Ҳақ гап шуки Бухоро дунёда энг арзон, энг сифатли газ чиқариши мумкин. (И. Р.)      2. Бахтсизлигим шундаки мен саҳнани, унинг қонун-қоидаларини, талабини билмайман. (Ю. Смуул.) 3. Сиз нима десангиз муаллим ўша маъқул. (Ч. Айт.) 4. Маълум бўлдики бунги сиз мос эмас экансиз. (Ю. Семёнов.)  5.  Кимки тартибни бузса ўзидан ўпкаласин.   (Н. С.)     6. Қизиғи шундаки ҳеч қачон Қодирхон ҳар гапга бу  қадар оппа-осон унайдиган кўнгилчан одам бўлмаганди. (К. Моисеева.)

 

400-машқ. Ўқинг. Тўлдирувчи ва аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларни аниқланг, эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни айтинг.

 

1. Кимки сизни олиб чиқиб кетишимга рухсат берган бўлса, қариндошларингиз ўшалар назорати остида. (Ю. Семёнов.) 2. Шундай кунлар бўладики, халқнинг тарихий тараққиёти учун бир неча ўн йилларга арзийди. (Н. Бирюков.) 3. Ким қудратли бўлса, ўшанга эргашиш керак. (С. Калмиков.) 4. Яхши  биласизки, меҳрсиз яшаш мумкин эмас.   (Э. Усмонов.) 5. Кавказни мудофаа қилаётган ҳар бир жангчи шуни билсинки, унинг орқасида кенг жонажон юрти ва йўлига кўз тиккан оиласи турибди. (Я.)

 

401-машқ. Тўлдирувчи ва аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларни алоҳида-алоҳида кўчиринг, эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига чизинг.

 

1. Аммо шундай вазият юзага келдики, ўша кунларда мен душман уясига бориб қолдим. (В. Карпов.) 2. Сен шуни унутмаслигинг керакки, ҳеч ким бировга ўйлаш, исташ, орзу қилишни ман эта олмайди. (Ч. Айт.) 3. Биласан-ку, бизнинг ўлкада Аллақачон тутқунлик битган! ( З.) 4. Табиатда шундай моддалар борки, улар қисқа муддат ичида қуёш нурини ўзига сингдириб, қоронғиликда яна бўшлиққа қайтаради. (Ж. Абд.) 5. Шунга иқрор бўлишим керакки, капитан Немонинг бу иши энди менга ўта эҳтиётсизликдай туюла бошлади. (Ж. Верн.)

 

                402-машқ. Бадиий асарлардан эга, кесим, тўлдирувчи, аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларга биттадан мисол топиб ёзинг ва уларнинг фарқини тушунтиринг.

 

                403-машқ. Берилган ўрин ва пайт эргаш гапли қўшма гапларни ўқинг. Бош ва эргаш гапни аниқлаб, эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни изоҳланг.

 

1. Босқинчиларнинг аскари тор тоғ йўлига кириб келган маҳалда, ерли аҳоли бу жойни тошлар билан ҳимоя қилган. (С. Б.) 2. Қайрағоч учидаги баргларда қуёш нурлари эндигина жилва қила бошлаганида, Назирахон, Мелибой, ва Расулжон Аравонга кириб келдилар.   (С. Калмиков.) 3. Сой қаёққа  оқса, тош ҳам ўша ёққа думалайди. (Ҳ. Шамс.) 4. Хаёл оғушига ғарқ бўлиб, айни вақтда бу улуғвор манзарани борича хотирамда сақлаб қолишга интилаётган пайтимда, капитан Немо сув ўтлари қоплаган устунга суяниб, ҳаракатсиз ва гунг одамдай турар эди. (Ж. Верн.) 5. Назира олдинга қадам ташламоқчи бўлган эдики, унинг кўзи олдидан бир нарса лип этиб ўтиб кетди. (Н. Бирюков.) 6. Кемалар музликлар майдони бўйлаб сузишни ўрганмагунларига қадар, улар узлуксиз яхлит музликлар олдида тўхтаб қолишга мажбур бўладилар. (Ж. Верн.) 7. Қаерда тинчлик бўлса, бахт ҳам ўша ерда, болаларим. (Ч. Айт.)

 

404-машқ. Тиниш белгиларини қўйиб, ўрин ва пайт эргаш гапларни алоҳида-алоҳида кўчиринг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига чизинг.

 

1. Мен қаерга борсам сен менга ҳамроҳ бўлурсан. (О.) 2. Каримжон урушга кетгач Асрора бирон ой телбанамо бўлиб юрди-ю, дарров ўзини ўнглаб олди. (С. Аҳм.) 3. Катта кема қаёққа юрса кичик кема ҳам шу ёққа  юради. (Мақол.) 4. Дўсматов қўлига энди пиёлада чой олган эди таржимон қиз савол берди.  (Н. Бирюков.) 5. Комил колхоз идораси ёнидан ўтиб кетаётганда секретарь Толибжон қўлига бир хат тутқазди (А. Муҳиддин.)        6. Мен қаерга борсам сен ҳам ўша ерга борасан. (Ж.  Икромий.)

 

405-машқ. Берилган гапларни ўқинг. Пайт эргаш гапни бош гапга боғловчи воситаларни изоҳланг. 1- ва 5- гапларни кўчириб, схемасини чизинг.

 

1. Темиржон келганда, Қундуз эндигина уйқуга кетган экан. (Ж. Абд.)             2. Мироншоҳ ўз саройига яқинлашган сари, уни қуршаган сарой аҳллари камайиб борарди. (С. Б.) 3. У мени коридордан бошлаб борар экан, менда бир ажиб туйғу пайдо бўлди. (Ю. Смуул.) 4. У сув тўлдирилган кўзани жойига қўйган чоқда, чол қандайдир қийин бир мисра устида ўйланиб ўтирган эди. (С. Б.)            5. Ҳамшаҳарлари чиқиб жавоб қилгунга қадар, Пушок анчагача сабр-матонат билан бўйин эгиб кутди. (С. Б.) 6. Тоғни оқшом қоронғиси чулғаб ола бошлагач, машъаллар ёқилди. (С. Б.) 7. У ҳали зинадан тушмаган ҳам эдики, юқорида Аҳрор пайдо бўлди. (С. Абдуқаҳҳор.) 8. Биз ўйинга киришиб кетгунча, гулханлар бўй чўзади. (Ч. Айт.) 9. Тилла ранг бўёқлари ялтираган вагонга киришингиз билан, узун коридор бошланади. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) 10. Бир куни мактабдан келсам, ҳовлимизда икки бегона от боғлоғлиқ турибди. (Ч. Айт.)

 

406-машқ. Қуйидаги гапларни ўқинг. Эргаш ва бош гапларни аниқлаб, эргаш гапнинг турини  ва бош гапга боғловчи воситаларни айтинг.

 

1. Сиз қаерни хоҳласангиз, ўша ер менга ёқади. (О.) 2. Кимки ўз ишига ҳушёр бўлса, у ҳеч қачон янглишмайди. (Фурманов.) 3. Халқ шундай бир дарёйи азимки, унинг мавжидан на шоҳнинг, на дарвешнинг кулбаси қолур. (О.) 4. С о қ и е в. Шуни билиб қўйингки, хонимча, мен Умиддан ҳам қўрқмайман, Замоновдан ҳам. (Ҳ. Ғ.) 5. Элмурод ғарамдан сирпаниб тушар экан, боланинг ҳаракат ва авзойи эшонга бошқача кўринди. (П. Т.) 6. Мен “Авраам Линкольн” бортига чиққан пайтимда, бу орол турклар зулмига қарши бош, кўтарган эди. (Ж.Верн.)                7. Биламанки, менинг ихтиёримга қарши бормайди. (С. Б.) 8. Бу оқпадар ўғил билмайдики, ўзи жеркиб, ерга ураётган кишиси  -  отаси! (М.Исм.)   9. Мен сизга шунинг учун ишонаманки, бир бошингиз  билан ўн одам кўтара олмайдиган машаққатни енггансиз. (Ҳ. Ғ.) 10. Сендай қонхўр золимдан Қолмасин деб бирор зот,  Бош кўтардик, зулмдан Бўлмоқчи эдик озод. (Ҳ. О.)

 

 408-машқ. Сабаб ва мақсад эргаш гапларни алоҳида-алоҳида кўчириб, эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига чизинг. 1- ва 3- гапларнинг схемасини чизинг.

 

1. Ҳарорат ортиқ даражада иссиқ бўлганидан, соат бешда бўлажак йиғилиш кеч соат саккизга қолдирилди. (Ибохон.) 2. Қаландаррв сўзни айлантириб, бюро составида қолишга ҳоҳиш билдириб қўймасин учун, Саида яна унинг сўзини оғзидан олди. (А. Қ.) 3. Совуқ сабаб бўлди шекилли, Улуғбек бугунги дарсини қисқа қилди.(Т.Малик) 4. Гулсум опа ҳаммадан кўра бу одамнинг мана шундай киши кўнглини овламоқчи бўлишидан қўрқарди, чунки бунинг тагида ҳамиша бир ёмон гап, бир совуқ ҳабар ётарди. (О.Ё.) 5. Умр бўлсин деб зиёда, Меҳнат қилар эрта-кеч. (Мирм.)  6. Дониёрбековчилар Газободдан анча олислаб кетганликлари учун, Бобомирза уларнинг ишини кўздан кечиролмади. (И. Р.)

 

               409-машқ. Ўрин, пайт, сабаб, мақсад эргаш гапли қўшма гапларга бадиий асарлардан биттадан мисол танлаб ёзинг ва уларнинг ўхшаш ҳамда фарқли томонларини айтинг.

               

410-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, эргашган қўшма гапларни кўчиринг. Ҳар бир гапдан сўнг эргаш гапнинг турини қавс ичида ёзиб кўрсатинг.

 

1. Қудрат миннатдорчилик билдириб уч-тўрт қадам босганди ҳамки  орқадан ҳалиги қизнинг овози эшитилди. (Ж.Абд.) 2. Қуёш гўё хира ойнадан нур сочаётгандек Шоҳимардон тоғларининг чўққиларига кўтарилганда Муҳиддин Қора водийнинг деворларини ғира-шира кўра бошлади.                (Н. Бирюков.) 3. Мана шу маблағ беҳуда сарф этилмаслиги учун комиссия қатъий бир қарорга келиши керак. (Иван Ле.) 4. Кузда дарахтлар сарғая бошлаганда у ер чиройли бўлади. (Э. Хэмингуэй.) 5. Қизим хурсанд бўлсин деб қўлидан келган барча ишни қилди. (Т. Либен.)

 

411-машқ. Ўқинг. Шарт ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларни аниқланг. Бош ва эргаш гапларни топиб, боғланишини айтинг. Шарт ва тўсиқсиз эргаш гапларнинг фарқини тушунтиринг.

 

1. Уфқ узра қуёшнинг баландлигини аниқлай олмасам, унда бу ишни олти ойга кечиктиришга тўғри келади. (Ж. Верн.) 2. Гарчи бу нотинч ўлка дунёвий машғулотлардан бехабар бўлса-да, унинг ўрмонларига одамлар ғовури тез-тез жон бахш этиб турарди.     (Ф. Купер.) 3. Агар Фирузабону клуб мудираси бўлса, хотин-қизлар озодлиги юз фоиз бўлади. (Ж.Икромий.) 4. Агар ғойибдан етишгандек Беруний дуч келиб қолмаганда, на ҳодиса рўй бериши мумкин эканлигини айтишга тилим бормайди. (К. Моисеева.) 5. Сиз болани ҳурмат қилмас экансиз, бола сизни тингламайди, сизни севмайди. (С. З.)  6. Бу халқни тиз чўктира олишга унинг илгаригидек ақли етмаса ҳамки, эрталаб уйда кечирган ҳаяжони энди йўқ эди. (Н. Бирюков.) 7. Агар бу лаънати гитлерчилар бўлмаганда эди, ҳар бир хонадонда шодлик, фаровонлик бўлур эди! (Н. Бирюков.) 8. Иш вақти бўлишига қарамай, гузарда одам кўп эди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)

 

412-машқ. Мирмуҳсиннинг «Зиёд ва Адиба» достонидан келтирилган қуйидаги парчада эргаш гапнинг қайси тури қатнашган? Исталган тўрт гапнинг бўлакларини аниқланг.

 

Сен агар кетар бўлсанг,

Қалбимдан кетар ором.

     Сен агар кетар бўлсанг,

     Юзим бўлар заъфарон.

Мен агар кетар бўлсам,

Онам бўлади мурда.

    Мен агар кетар бўлсам,

    Дил бўлар бурда-бурда.

Сен агар кетар бўлсанг,

Уйимиздан файз кетар.

Мен агар кетар бўлсам,

Сен агар кетар бўлсаиг,                          

    Касалвон онам нетар?!

    Сен агар кетар бўлсанг,

Қулар бахтим юлдузи.

Мен агар кетар бўлсам,

    Қурир хонам илдизи.

    Сўниб тушар қуёшим.

Мен агар кетар бўлсам,

Тинмас онам кўз ёши.

               

413-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, шарт ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларни алоҳида-алоҳида кўчиринг, боғловчи воситалар тагига чизинг.

 

1. Темур нақадар олға талпинмасин қўшин ҳамон орқада қолиб кетар эди. (С. Б.)  2. Уларни енгмас экансиз фаровон ҳаёт эртак бўлиб қолаверади.         (С. Калмиков.) 3. Ёмғир аралаш қор ёғиб турган бўлса ҳам у негадир шошмас хаёл билан банд эди. (С. З.)  4. Эгилган дарахтга суянсанг агар у дарахт сени ҳам ўзидай эгар. (Я.) 5. Ҳали лабидан табассум аримаган бўлса-да офтобда қорайган юзлари борган сари кучлироқ оқармоқда эди. (Иван Ле.) 6. Агар Жўра тоғам касалланиб ётиб колмаганда балки мен ҳам темирчилик ҳунарини эгаллаб олган бўлармидим. (Н. С.) 7. Ҳа, зулм қанча зўр ва шафқатсиз бўлмасин бари бир умри қисқа! (Н. С.) 8. Мабодо одамни тарк этса ақли Шодлигу қайғунинг бўлмайди фарқи. (Ҳ. Ғ.) 9. Кўчалар лойроқ бўлса боғлар оралаб боришимиз ҳам мумкин. (И. Содиқов.)

 

414-машқ. Бадиий асарлардан шарт ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларга иккитадан мисол танлаб ёзинг, ҳар бирининг схемасини чизинг.

 

415-машқ. Натижа ва ўхшатиш эргаш гапли қўшма гапларни топиб ўқинг. Эргаш гап бош гапга қандай боғланганини тушунтиринг.

 

1. Дарё суви қанча оққани билан камаймагани каби, одам қалби дунё-дунё шодлигу тоғ-тоғ қайғу-аламларни сиғдира оларкан. (Ҳ. Н.) 2. Эшон жавоб ўрнида шундай бир инградики, суяклари зирқираб кетгандай бўлди. (П. Т.)              3. Шундай ғазаб алангаси кўтариладики, бу аланга золимларни ва босқинчиларни куйдириб, кулини кўкка совуради. (З. Самадий.) 4. Ҳар қандай янгилик бирон эскилик қаршилигига дуч келганидек, янги мактаб йўлига ғов тўсувчилар ҳам пайдо бўлиб қолганди. (Н. С.) 5. Шу кун уч ўртоқ чунон ишлашдики, Асқарнинг ойиси ўғлини таниёлмай ёқасини ушлади.      (Л. Маҳмудов.)    6. Гўё қишлоққа Чиққан каби кун, Минг-минг чироқдан Ёруғ бўлар тун. (Қ. Ҳ.)

 

416-машқ. Аввал натижа эргаш гапли, кейин ўхшатиш эргаш гапли қўшма гапларни кўчиринг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига чизинг.

 

1. Дарслар шунақа ўтадиган бўлдики, гўё билган нарсаларингни қайта такрор қилгандек бўласан киши. (М. Р.) 2. Арча атрофидаги болаларни шу қадар кулдирдики, Турди билан Асқарнинг ичаги узила ёзди. (Л. Маҳмудов.) 3. Бир кафтгина ҳовурланган тупроқ турар қўлимда, Гўё шунда яшнаган боғ пайдо бўлди йўлимда. (З. О.) 4. Ҳаво шундай дим, иссиқ эдики, кўзини юмиб турган киши ўзини олов гувиллаб ёнаётган тандир олдида тургандек ҳис қилар эди. (Н. Бирюков.) 5. Деразадан тушаётган шуъла чеварнинг сўлим юзини ёритар, гўё қуёш ҳам инсон гўзаллиги олдида бош эгиб турарди.                   (Б. Иқлимов.)  6.            Бу йилги қиш шундай чўзилдики, одамлар йилт этиб офтоб чиқишига зор эди. (Й. Сулаймон.) 7. Сой ва жилғалардаги сувлар қуйилиб катта дарёни вужудга келтирганидай, тўп-тўпи билан қўзғолончиларга қўшила бошлаган халқ катта оқимга айланмоқда эди. (З. Самадий.)

 

417-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини ўз ўрнига қўйиб, эргашган қўшма гапларни кўчиринг, схемасини қавс ичида кўрсатинг ва эргаш гапнинг турини айтинг.

 

1. Сариёғ, қази шундай усталик билан паррак қилиб тўғралган эдики бирон жойида пичоқ тирнаб кетган ғадири кўринмасди. (Ў. У.) 2. Лекин биз шапкўр одам турли рангларни бир-биридан ажратолмагани каби ҳозирча вужудга келмаган асарларимизни аниқ, бус-бутун тасаввур қила олмаймиз. (Ю. Смуул.)                          3. Ҳамқишлоқлари дераза олдидаги гиламга давра қуриб ўтиришди гўё оқсоқоллар гиламни қуршаб олгандек эдилар. (Н. Бирюков.)      4. Эртасига Рамазон қори шу қадар ҳовлиқиб келдики эшикдан кираётиб остонага қоқилиб кетди. (П. Т.)              5. Элмурод букун шундай маза қилиб ухладики ҳатто туш ҳам кўрмади. (П. Т.)        6. Кузги синов яқинлашган сари Раҳбархоннинг Умридан хавотири ошмоқда эди. (Ҳ.Н.) 7. Бабушкин кўпроқ Мелибойга мурожаат қилиб гапирар чунки у Қўқондаги  аҳволни яхши биларди. (С. Калмиков.)

 

418-машқ. Аввал даража-миқдор, сўнгра равиш эргаш гапли қўшма гапларни ажратиб кўчиринг, эргаш ва бош гапларни аниқлаб, қандай боғланганини тушунтиринг. Боғловчи воситалар тагига чизинг;  иккинчи ва учинчи гаплардаги қисмларнинг ўзаро боғланишини схемада кўрсатинг.

 

1. Насиба қанчалик сергап ва сермулозамат бўлса, Маҳбуба шунчалик камгап, камсуқум эди. (О. Ё.) 2. Музлаган ариқ бўйидаги ёш толчалар эгилишиб, бутоқлари у ёқ-бу ёққа тебраниб турарди. (Ч. Айт.) 3. Чўл қанча иссиқ ва жазирама бўлса, қовун ҳам шунча ширин ва мазали бўлади. (С. Б.) 4. Занжир шиқ этиб тушиб, дарвозанинг бир тавақаси очилди. (Ҳ. Ғ.) 5. Қари отда пойга чопиш қанчалик қийин бўлса, кекса кишининг қоронғида тоғларда қолиши ҳам шунчалик хавфли. (Н. Бирюков.) 6. Кун ҳам қайтиб, ҳовли ўтиришли бўлди.        (Ҳ. Ғ.)  7.        Охирги дарсдан чиқишга қўнғироқ чалиниб, синф бир нафасда бўшаб қолди. (Ж. Абд.) 8. Сенинг қўлинг нақадар қаттиқ бўлса, душманнинг қўли шу қадар кучсиз бўлади. (С. Б.) 9. Булутлар аста-секин тарқалиб, ҳаво ҳам илий бошлади.(Ч. Айт.) 10. Меҳрибон отанинг боладан ранжимоғи қанча  қийин бўлса, аччиғидан қайтмоғи ҳам шунча қийин. (З. Самадий.)

 

419-машқ. Бадиий асарлардан натижа, ўхшатиш, даража-миқдор, равиш эргаш гапли қўшма гапларга биттадан мисол топиб ёзинг, боғланиш усулини кўрсатиб, схемасини чизинг.

 

420-машқ. Эргашган қўшма гапларни ўқинг. Эргаш ва бош гапларни аниқлаб, эргаш гапнинг турини, бош гапга боғланиш йўлини айтинг.

 

1. Америкадаги халқ озод бўлмагани учун, у ердаги бойлик қандай қилиб умумхалққа хос бўла олиши мумкин? (Иван Ле.) 2. Иложи шуки, кўпчиликнинғ раъйига қарайсиз. (Ҳ. Ғ.) 3. Машина деразалари ёпиқ бўлса ҳам, тишларимиз орасида қум ғичирларди. (Ю. Смуул.) 4. Ердан нимаики топилса, шуни дарров уларга маълум қилишларини сўрашади. (Н. Б.) 5. Улар олмазор этагидаги сўқмоқ йўлга бурилишганда, қўёш тоғ ортидан эндигина мўралай бошлаган эди. (Ў. У.) 6. Кўз қаерда бўлса, меҳр ҳам ўша ерда бўлади. (Мақол.) 7. Қош-қовоғи уюлиб, башарасидан заҳар томиб турарди. (Ж.Абд.)                   8. Юрагидан оққан ҳар бир томчи қон яраланган буғу учун қанчалик қимматли бўлса, биз ҳам ўзимиз учун шунчалик қимматга эга вақтни зое кетказяпмиз. (Ф. Купер.) 9. Сандиқнинг қопқоғи шундай оғир эдики, икки кишилашиб, аранг кўтаришди. (О.Ё.) 6. Бундан келиннинг боп-нобоплиги қанча аниқланса, келин тушган хонадон одамларининг янги аъзога муносабатлари ҳам шунча равшанлашади. (М.Исм.)

 

421-машқ. Берилган қўшма гапларни ўқинг. Аввал боғланган, кейин эргашган қўшма гапларни кўчиринг; ҳар бирининг боғланиш усулини кўрсатган ҳолда схемасини чизинг.

 

Н а м у н а: 1. Тошпўлат гап қайтармади, лекин аламидан, жаҳлидан лаблари ҳамон дириллар эди. (Н. Бирюков.)

2. Ой ботиб кетган бўлса ҳам, ҳали тонг ёришмаган. (С. Б.)

 

 

 


, лекин

 

 


-са ҳам, 

 

                                                                  

 

1. Қора ерга яқинроқ келсин деб қуёш, Улуғбек йўқотди кўкдай улуғ бош.        (Ғ. Ғ.) 2. Эҳтимол, у ёқларда ўт-ўланлар тиззага келмагандир, лекин ям-яшил қирларда, Сайхун бўйларидаги чексиз даштларда ҳанузгача лолақизғалдоқлар очилиб ётгандир! (О.Ё.) 3. Ё кўк унга ўз сирларини очишни тиламас, ё унинг ақл кўзгуси хиралашиб қолган. (О.Ё.) 4. Тор кўча чекиниб, олдинда кичикроқ бир гузар кўринди. (О.Ё.) 5. Али Қушчидай шогирдлари бор экан, унинг асарлари изсиз йўқолмайди. (О.Ё.) 6. Уни тасодифан топдим ва бу тасодиф менга  озмунча хизмат қилаётгани йўқ. (Ж. Верн.) 7. Суҳбатдан шу нарса маълум бўлдики, ўртоқ Валиев илгари туппа-тузук лавозимларда ишлаган. (М. Ниёзов.)     8. Идора йўлагига кирган ҳам эдики, Олимнинг кимгадир баланд овоз билан дўқ уриб гапираётгани қулоғига чалинди. (Ф. Ниёзий.) 9. Қизиғи шундаки, мана шу корхонага дастлаб директор бўлиб келибди. (М. Ниёзов.) 10. Кимки тахтга содиқ қолса, шоҳдан инъом олади.  (Ш. Руставели.)

422-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб гапларни кўчиринг. Ҳар бир гапнинг тузилишига кўра турини (боғланган ёки эргашган) қавс ичида кўрсатинг.

 


1. Совуқ тушиб далаларда изғирин шамол эса бошлади. (Ч. Айт.)               2. Низомжон бировга аралашмайдиган, камгапроқ бола бўлганидан синфдошлари уни “индамас” деб чақиришарди. (С. Аҳм.) 3. Гарчанд ноябрь энди бошланган ҳали узун қиш қиров остида қимирламай турган бўлса ҳам тўсатдан тушган совуқ одамларни шошириб қўйди. (Ҳ. Ғ.)    4. Илм мисоли бир дарахт бўлса амал — унинг меваси. (К. Моисеева.) 5. Мени қўрқитиш қийин, ҳайратлантириш эса ундан ҳам қийинроқ. (Н. Т.)

 

БОҒЛОВЧИСИЗ ҚЎШМА ГАП

 

423-машқ. Боғловчисиз қўшма гапларни ўқинг, қисмларининг ўзаро қандай боғланганини айтинг. Ҳар бир гапнинг схемасини чизинг.

 

Н а м у н а:  1. Баҳодир халқимиз ғалаба қилди, Яна изга тушди фаровон ҳаёт. (З.)

            2. У билади: кимдир Машрабнинг кўнглига шубҳа солган. (О. Ё.)

                                                          

 


,

 

 


:

1. Қўшни тоғ устини кўкиш туман қоплаган, қишлоқ чошгоҳ қуёшидан чарақлаб турарди. (С.Б.) 2. Асосийси миллатлар ҳамкорлиги манфаатларини кўзлашдир, қолган ҳаммасини тарих кечиргусидир.  (Ю. Семёнов.) 3. Ўзбек халқининг сиздан қатъий талаби битта: душман йўлини тўсингиз, уни улоқтириб ташлангиз ва тезроқ тор-мор этингиз! (Я.) 4. Доно гапирмайди,  нодон вайсайди. (С. Калмиков.) 5. Дўстни  душман қилиш — бир нафаслик иш, Душманни дўст бўл деб кўндириш қийин.   (Ас. М.) 6. Бу йигитнинг ёши ўттизларга бориб қолган, қиёфасида қандайдир улуғворлик бор эди. (Н. С.)    7. Ҳал қилинмаган жуда кўп муаммолар мени ташвишлантирар, талай кишилар кўз олдимдан нари кетмас эди. (Ж.Верн.)  8. Қадимда афсоналарда ҳам ботинмай орзу қилинадиган нарса бирдан ҳақиқатга айланди қолди: ерлар бойлардан камбағал деҳқонларга олиб берилди. (Н. Бирюков.)

 

424-машқ. Боғловчисиз қўшма гапларни ўқинг, қисмларнинг ўзаро мазмун муносабатларини изоҳланг. Боғланган қўшма гапга синоним бўлган боғловчисиз қўшма гапларни кўчиринг.

 

1. Яхши дўст — жон озиғи, ёмон дўст — бош қозиғи. (Мақол.) 2. Хоразм далаларига аллақачон оқшом чўккан, осмонда юлдузлар милтиллайди. (Мирм.) 3. Болалар балоғатга етаверади, кексалар умрини ўтказаверади.        (С. Аҳм.) 4. Мен биламан, сен донг чиқаришни яхши кўрасан. (Н. Бирюков.)    5. Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. (Н.) 6. Сандиқ қопқоғи очиқ, латта-путталар сочилиб ётибди. (Ҳ. Ғ.) 7. Биз ҳосил етиштириш билан, улар ҳисоблаш билан овора. (С. Б.) 8. Ҳар ким ўз совғасини топширди, ҳар кимнинг насл-насаби ва мавқеига қараб подшо ҳадя улашди. (Мир Аммон Деҳлавий.)

 

425-машқ. Боғловчисиз қўшма гаплар қисмларининг ўзаро мазмун муносабатларини аниқлаб, эргашган қўшма гапларга синоним бўлганларини ажратиб кўчиринг.

 

1. Аммо сиз ҳам тушунишингиз керак: бизнинг нефть конларимизга ўхшаган муассасаларда қатъий тартиб ва интизом бўлиши керак. (С. Жамол.) 2. Қаландаров ўғли Козимбекни қаттиқ соғинган экан, бутун кунини уйида ўтказди. (А. Қ.) 3. Зулматни зиё енгар, Чин аҳду вафо енгар. (Ҳ. Ғ.) 4. Юқори қаватга чиқишга аҳд қилдик — у ер бехавотирроқ. (В. Карпов.) 5. Кифоятхон келгани ҳам яхши бўлган экан: кечга томон келди-кетди кўпайди. (А. Қ.)         6. Бундан ўн йил илгари аҳвол бутунлай бошқа эди: у вақтларда Мухторбек бунинг олдида қўл қовуштириб турар эди. (Н. Бирюков.) 7. Мен уни узоқданоқ танидим: у худди онасига ўхшарди. (Ю. Смуул.) 8. Ука бўлар акасининг қаноти, Ўғил фарзанд — отасининг улфати. (Пўлкан.) 9. Заъфар юртга нур тўкар оқшом, Боғда гуллар жавлон урган пайт. (С. Е.)

 

426-машқ. Берилган боғловчисиз қўшма гапларни ўқинг, қисмларининг ўзаро мазмун муносабатларини тушунтиринг; боғланган қўшма гапга ҳам, эргашган қўшма гапга ҳам синоним бўлмаган туринигина кўчиринг.

 

1. Бу ерда сурон йўқ, сукунат ҳоким. (З. О.) 2. Қай касбни қилма, қай ишни. Ҳаммага тенг шарафдир меҳнат. (Шукрулло.) 3. Ҳали у ердан, ҳали бу ердан гулдурос чапаклар эшитилади, артистлар, музихачилар томоша кўрсатмоқдалар. (Н. Бирюков.) 4. Ҳамон кўз олдида Аширали жонланар, қулоқларида унинг сўзлари жарангларди. (Ҳ. Ғ.) 5. Кўм-кўк ўтлар бодраб   чиқмишди, Кўм-кўк эди ариқлар чети. (Мирм.) 6. У ер хавфсизроқ зди, ўт ўчирувчилар ҳам биз томонда туришарди. (Ю. Семёнов.) 7. Хаёлларим — учар гилам, чарх урар еру само. (З. О.) 8. Қамишзорлар яшилланади, қирларда лолақизғалдоқлар гулхани ёнади. (С. Аҳм.) 9. Кулба олдидаги йўлдан қўшинлар  ўтиб борар, уларнинг оёғидан кўтарилган тўзон ёғочларнинг 6аргларига ўтирарди. [Э. Хемингуэй.)

 

427-машқ. Қуйидаги боғловчисиз қўшма гапларни ўқинг, қисмлар орасидаги тиниш белгиларининг қўйилиш сабабини изоҳланг.

 

1. Денгиз сокин, атроф яққол кўринар эди. (Ж. Верн.) 2. Баҳодир халқимиз ғалаба қилди, Яна изга тушди фаровон ҳаёт. (З.) 3. У билади: кимдир Машрабнинг кўнглига шубҳа солган. (О. Ё.) 4. Азизхон акам — герой, Турсунбой — қочоқ. (С.Аҳм.) 5. Аскарлар товуш чиқармай йўл босар, уларнинг дарагини эшитган халойиқ ҳам индамай жўнаб қоларди. (С. Б.)        6. Қуёш аллақачон ботган, поёнсиз далалар ортидаги қорамтир уфқ тубидагина нимтатир шафақдан ожизгина қизғимтир асар кўринарди. (Ҳ. Ғ.)   7. Бу ерда, Потсдамдан унча узоқ бўлмаган Бабельсбергда, ўзининг мўъжазгина коттежида якка ўзи турарди; унинг хизматчиси бир ҳафта олдин Тюрингияга, тоққа, жияниникига жўнаб кетган эди. (Ю. Семёнов.)

 

428-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини ўз ўрнига қўйиб, боғловчисиз қўшма гапларни кўчиринг. 1-, 3- гапларнинг схемасини чизиб кўрсатинг.

 

1.Тўғри тил тош ёрар ҳар эгри тил — бош. (Я.) 2. У пастдаги эшик ёпилганини эшитди бояги икки киши кириб келди,  шекилли. (Ю. Семёнов.)   3. Мен Дуйшэннинг отига миндим у ёнимда пиёда кетди. (Ч. Айт.) 4. Бутун теварак-атрофни тит-пит қилиб чиқдик аёлни топиб бўлмади. (Ю. Семёнов.) 5. Бизни умр бўйи хўрлаб, оёқ ости қилиб келишди жоҳилликда ўтди умримиз. (Ч. Айт.) 6. Акбар билан ўчакишиб бўлмасди ҳозир   Расулжон буни тушунди. (Ж.Абд.)

 

 

 

429-машқ. Ўқинг,  қўшма гапнинг турларини аниқланг. Боғловчисиз қўшма гапларни кўчириб, қавс ичига схемасини чизинг.

 

1. Паҳлавон элингда бошланди тинч иш, Яна гуркуради меҳнат ва ижод. (З.) 2. Билмаганни сўраб ўрганган олим, Орланиб сўрамаган ўзига золим. (Н.) 3. Отрядга ёндашиброқ юргим келса-да, лекин бошимдаги нон сават халақит берарди. (Н. С.) 4. Мени тезда таниб олиш мумкинку-я, аммо сизларни таниш мушкул бўлиб қолибди, оғайнилар! (К. Моисеева.) 5. Унинг кириб келиши ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига кирмаганидан, Ёқубни эшик олдида ҳеч ким қарши олмади. (К. Моисеева.) 6. Сиз чегарадан ўтасиз, мен эса синглингизнинг хавфсиз жойда бўлиши учун ғамхўрлик қилиб тураман.      (Ю. Семёнов.) 7. Темурнинг кетидан машъал олиб кирдилар, шу он уйнинг ичи ёришиб кетди. (С. Б.)    8. Капитан Немо менинг ёнимга келди ва биз биргаликда тез ҳаракат қилаётган манометр милини кузатдик. (Ж. Верн.)

 

430-машқ. Қўшма гапларни ўқиб, турини аниқланг: 1 абзацдаги гаплардан боғланган қўшма гапларни ажратиб, қисмларининг ўзаро боғланиш усулини тушунтиринг; II абзацдан эргашган қўшма гапларни топиб, қисмлари қандай воситалар ёрдамида боғланганини айтинг; III абзацда  боғловчисиз қўшма гапларни аниқлаб, қисмларининг мазмун муносабатини изоҳланг; боғланган, эргашган ва боғловчисиз қўшма гаплардан  иккитадан кўчириб, синтактик таҳлил қилинг.

 

I.     1. Тун ойсиз бўлса ҳам, юлдузлар акс этган фируза гумбазлар аллақандай кўкиш жило таратиб, ғалати ялтиллаб турарди. (О. Ё.) 2. Офтоб ҳали чиқмаган, лекин қорли чўққилар усти гўё олов пуркагандай ял-ял ёна бошлаган эди. (О. Ё.)3. Шуни билингки, ҳар бир янгилик бехосият бўлмайди. (А. Муҳиддин.) 4. Сен ақлли қизсан ва биз сенга ишонамиз. (Ф. Ниёзий.)         5. Кўкда гоҳо ғазаб чақнар, гоҳ кун балқир нуроний.(III. Руставели.)                6. Собирвойнинг кўзлари шу манзарада-ю, ўзи кўнгли тусаган томонга йўл олди. (А. Муҳиддин.) 7. Ҳасадгўй мисли чаён, чаён эса Ўзига ўзи наштар урар эмиш. (У.)

II.   1. Инсон умри қанчалик қисқа бўлса, табиатнинг умри шунчалик боқий экан! (О. Ё.)2. Давлатпаноҳ нени лозим кўрсалар, биз шунга бош эгамиз. (О. Ё.) 3. Одинаев бу ўй-фикрлардан бирон мурод ҳосил қила олмасди, лекин бу ўй-фикрлар миясидан сира чиқиб ҳам кетмасди.                (Ф. Ниёзий.)            4. Тушга яқин... ҳужум суръати сустлашиб, жангчилар ўринларидан қимирламай қолдилар. (Ф. Ниёзий.) 5. Олисда, Кўксарой томонда, ҳамон ноғоралар гумбурлар, карнайлар сурон соларди,  (О. Ё.)          6. Билиб қўйки, севги билан машаққат шерик икков. (III. Руставели.)  7. Карима уйғониб қолмасин деб, оёқ учида секин-секин босиб киради.  (С. Ан.)

        III. 1. Китоб доно учун ақл хазинаси, нодон учун тутантириқдир. (К. Ҳамро.) 2. Жаҳл билан қартаясан, кулги билан  ёшарасан. (К. Ҳамро.) 3. Уфқдаги тоғларнинг усти ғира-шира  оқарган, лекин осмонда сийрак булутлар орасида ҳамон милт-милт ёнган юлдузлар кўринарди. (О. Ё.) 4. Мирзо Улуғбек  унсиз титраб йиғлаётган нозаниннинг яланғоч қўлларини кўрганда англади: бонунинг ҳуснихати хина қўйилган бармоқларидай нозик ва гўзал эди. (О. Ё.) 5. Ёмоннинг уруғи йўқ, у микробдай ўз-ўзидан кўпаяди. (К. Ҳамро.)     6. Иккита 18-19 га кирган қиз ариқ лабида мункайишиб шафтоли ейишар, елкаларидан осилиб тушган йўғон соч ўрими ерда чулғанар эди. . Н.) 7. Сохта гўзаллик бездиради, табиий гўзаллик севдиради. (К. Ҳамро.)

 

МУРАККАБ ҚЎШМА ГАПЛАР

 

431-машқ. Мураккаб қўшма гапларни ўқинг, неча қисмдан тузилганини ва оддий қўшма гапдан фарқли томонларини тушунтиринг.

 

1. Плейшнер яна эшикни итарди, аммо у ёпиқ эди, кичкина ойначадан эса чиқиб кетишнинг иложи йўқ. (Ю. Семёнов.) 2. Билиб қўй, бугундан бошлаб биринг дўстимсан, биринг—синглим! (П. Қ.) 3. Минора баланд, зинапоялари тик, ўй-хаёллар  эса зилдек оғир эди. (С. Б.) 4. Бу фикр ҳаммага маъқул тушса ҳам, Алоиддинга ёқинқирамади, чунки бу унинг ёлғиз ўзига хос иш бўлиб, бошқаларни шерик қилишга тоби йўқ эди. (О.) 5. Унинг замонида халқ тўқ, хазина тўла, лашкар бахтиёр, ғарибу ғураболар осуда яшар экан. (Мир Аммон Деҳлавий.) 6. Куз кириб, ёмғир кетидан ёмғир қуйиб бергач, каштанларнинг япроқлари дув тўкилди-да, шохлари қип-яланғоч бўлиб қолди, дарахтларнинг тепалари ёмғирдан қорайиб кетди. (Э. Хемингуэй.)

 

432-машқ. Берилган мураккаб қўшма гаплар ичидан қисмлари эргашиш йўли билан тузилган турини кўчиринг, уларнинг схемасини кўрсатинг.

 

Н а м у н а: Пахта йиғим-терими ҳали бошланмаган бўлса-да, асфальт йўллар солинаётгани учун, бу ердаги колхозларда иш айни қайнаган бир пайт эди.                  (Н. Бирюков.)

 

 

 

 


                              -са-да,                                 -гани учун,

 

1. У гапини тугатмаган ҳам эдики, эшик очилиб, остонада Йўлдош пайдо бўлди. (С. Ан.) 2. Ҳанифа тизгинни чапга тортди, отларнинг боши бурилиб, арава эгилиброқ пастга тушди. (Ҳ. Ғ.) 3. Мен солдатман, уруш урушлигича қолади, мен ўзимга енгиллик берилишини кутмайман. (Ю. Семёнов.) 4. Шу пайт отишмаларнинг ҳам овози эшитилмай, бир лаҳзага уруш даҳшатлари унутилиб, тинчлик ҳукм сурарди. (Ч. Айт.) 5. Гарчанд бу тўғрида Мухторов ҳали ҳеч нарса демаган, шунингдек, бу тўғрида ҳали чўл қурилиши бўйича берилган буйруқда ҳам ҳеч нарса ёзилмаган бўлса-да, лекин ишнинг боришидаги мантиқий хулоса шунга олиб борарди. (Иван Ле.) 6. Ферма баландроқ ерда жойлашганлигидан, теварак-атроф кафтда тургандай кўринар, мен йўлни, йўл чеккаларидаги дарахтларни, далалар ва четанларни, чекиниб бораётган қўшинларни кўздан ўтказдим. (Э. Хемингуэй.)

 


433-машқ. Мураккаб қўшма гапларни ўқинг, улардаги қисмлар ўзаро қандай боғланганини айтинг. Боғловчи воситаларсиз тузилган мураккаб қўшма гапларни кўчиринг,  схемасини чизинг.

 

1. Эътиқод  ва муҳаббат ёнма-ён бўлгани маъқул, бири — қалб, бири — қанот. (Мирм.) 2. Киши қанча хафа бўлса, алам ўтиб юрган бўлса, қилган иши ҳам шунча унумсиз бўлади. (Н. Бирюков.) 3. Далалар кўм-кўк майса билан қопланган, узум новдалари найча куртак отганди; йўл ёқасидаги дарахтлар япроқчалар чиқарган, денгиз томондан шабада эсиб қолганди.  (Э. Хемингуэй.) 4. Чўл яшнаб, чинорлар барг ёзганда, атрофни хушбўй гуллар ҳиди қоплаганда, завод ва фабрикаларнинг кучли гудоклари янграганда, Саид кўкракларини кериб, жонсиз саҳрога жон киргизган меҳнат гўзаллиги мақтовини кўкка кўтаражак! (Иван Ле.) 5. Атрофи кўм-кўк дарахтзор, ўртадаги гуллар кўз қамаштирарди, офтобда ял-ял ёниб бир туп лола ҳам очилиб ётибди. (Л. Маҳмудов.) 6. У шунчалик хурсанд бўлганига ўзи ҳайрон қолди: инглизлар Берлинни бомбардимон қиларди, Франкфурт остоналаридан рус тўпларининг гумбур-гумбури эшитилиб турарди, Рейнда ҳамма нарса вайрон бўлмоқда, у эса ўч олаётган кишидек қувонарди.           (Ю. Семёнов.) 7.  Тоғ шабадаси Шодасойнинг совуқ шовқинини дараларга таратмоқда, узоқда қорли чўққилар қуёшга ўчакишгандек йилт-йилт чарақлайди, кунгай ёнбағирларда саф тортган арчалар қорайиб кўринади.(Ас.М.) 8. Ана, қаердадир қуш сайради, ариқдаги сув шалоплади; тонг ёриша бошлади. (Н. Бирюков.)

 

434-машқ. Қуйидаги мураккаб қўшма гапларни ўқинг, қисмларининг ўзаро боғланишини изоҳланг. Аралаш типда тузилган мураккаб қўшма гапларни кўчиринг, схемасини чизинг, 5-гапни синтактик таҳлил қилинг.

 

Н а м у н а :  Котиба қиз кириши билан, ичкаридан ғўнғир-ғўнғир овоз эшитилди ва кейинги дақиқада эшик ланг очилиб, Зокир Қўшмоқовнинг ўзи чиқиб келди. (Ў.Усм.)

 


 

                      -иб,

 

                         

                          -иши билан

 

 
                                                                                     

 


                                                            ва

 

                                                  

                                                                

   1. Шундай одамни юбориш керакки, у кўпчиликка маълум бўлмаган киши бўлсин, ундан ҳеч ким шубҳаланмасин. (Ҳ.Ғ.) 2. Такси олдимизга келиб тўхтади, мен Кэтринни машинага ўтқаздим, шофёр эса чамадонни олд ўриндиққа қўйди. (Э. Хемингуэй.)     3. Араваларнинг ўқлари ғижиллар, отлар пишқирар, темирлар шиқирлар эди. (С. Бородин.) 4. Фазилат юраги увишиб ўрнидан турди, лекин шу пайт тўрдаги эшик очилиб, Латофат ўзи чиқиб келди. (О.Ё.)  5. У  керилиб ётар, лекин самарқандликлар унинг ёнига келиб ўтиришга ошиқмадилар, чунки улар ўз ташвишлари билан эдилар. (С. Б.)        6. Кун илиқ эди, кўклам ҳиди эсарди, мен деворга қуёш нури тушиб турган, офтобда исиган қатор дарахтзор кўчадан ўтиб бордим ва биз ҳамон ўша ўзимизнинг уйда турганлигимизни, шунча вақт ўтса-да, ҳамма нарса қандай бўлса шундай қолганлигини кўрдим.     (Э. Хемингуэй.)

 

435-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб, мураккаб қўшма гапларни кўчиринг; иккита гапни синтактик таҳлил қилинг.

 

1. Осмон кенг уфқ поёнсиз денгиз чуқур табиат сахий. (Ҳ.Ғ.)                      2. Нусратжон ош едими ё ош Нусратжонни едими буни билиб олиш қийин эди.   (Ф. Насриддинов.) 3. Улар коридордан ўтиб кетаётганларида Вася Степанов мудирнинг кабинетидан чиқди иши шошилинч бўлса керак болаларга эътибор қилмай ташқарига томон зипиллаб кетди. (П. Т.) 4. Гарчи отлар типирчилаб безовталансалар ҳам эрталаб ҳовлида ҳамма ухлаб ётгани учун отбоқарлар отларга бақириб, ўшқирмас эдилар. (С. Б.) 5. Рим  фақат шунинг учун ҳалокатга учрадики у бутун дунёга ҳоким бўлмоққа интилди ва натижада ваҳший қабилалар зарбаси остида ҳалок бўлди. (Ю. Семёнов.)          6. Куз ўтади орқасидан қор келур Қор кетади изма-из баҳор келур Чаманларга қанча-қанча ёр келур Улар сизни кутадилар турналар. (Ҳ. Ғ.)

 

436-машқ. Бадиий асарлардан мураккаб қўшма гапларнинг ҳар бир турига биттадан мисол топиб ёзинг ва синтактик таҳлил қилинг.

 

437-машқ. Ўқинг. Аввал боғланиш, кейин эргашиш, сўнгра боғловчи воситаларсиз ва аралаш типда тузилган мураккаб қўшма гапларни кўчиринг; ҳар бирига оид биттадан гапни сингактик таҳлил қилиб, схемасини чизинг.

 

1. Бунинг сабаби шундаки, куч бор жойда, одатда ғурур пайдо бўлади, ғурур эса шуҳратпарастликка олиб боради, бошга қийинчилик тушган йилларда эса шуҳратпарастликдан ғўрроқ ва заифроқ нарса бўлмайди.        (Ю. Семёнов.)             2. Водий ерлари ҳосилдор эди, унда боғзорлар сероб эди, водий этагидаги тоғлар эса тақир қўнғир тоғлар эди. (Э. Хемингуэй.)  3. Қўллари беихтиёр чамадон ичидаги нарсаларни титкилар, ўзи эса ўтмишни ўйлар, унутилган кунлар кўз олдида жонли бўлиб гавдаланар эди. (Иван Ле.) 4. Бу дунёда қидирув ташкилотлари йўқолмагандек, у ҳам ўлмайди, чунки одамларнинг асосий интилиши изланишдир. (Ю. Семёнов.) 5. Агар оғиз назоратсиз қолдирилса, таноби маҳкам ушланмаса, ундан дағал сўзгина эмас, ҳақорат ҳам чиқаверади. (М.Исм.) 6. Ҳаво совуқ, осмон кўкимтир, ерни қалин қор босиб ётарди. (Ю. Семёнов.)        7. Аллаким ичкарига кирди, эшик очилганида, ташқарида ҳамон қор ёғаётганини кўрдим. (Э. Хемингуэй.) 8. Билиб қўй, Қоратой, сен халқнинг ризқини қийдинг, тер тўкиб қилинган меҳнат эса зое кетди, энди халқнинг уволига қоласан. (Ч. Айт.) 9. Қишки ўрмон ҳайратда қоларли даражада гўзал эди: шохлардаги қор ой нурида товланар, ҳамма ёқда сукунат ҳукмрон, бепоён бинафша ранг осмон қўйнида юлдузлар чақнарди.         (Ю. Семёнов.)  10. Кечқурун у мактабга келганда, кечанинг тантанали қисми тугаб, ўйин-кулги авжига чиққан эди. (Ў. У.) 11. Гарчанд ноябрь энди бошланган, ҳали узун қиш қиров остида қимирламай турган бўлса ҳам, тўсатдан тушган совуқ одамларни шошириб қўйди. (Ҳ. Ғ.) 12. У яшайди беситам, безор, у билмайди қайғуни, ғамни, Оёқлари остига баҳор Тўшаб қўйган алвон гиламни. (Ҳ.О)

 

КЎЧИРМА ВА ЎЗЛАШТИРМА ГАП

 

438-машқ. Ўқинг. Қўчирма гап ва муаллиф гапини топиб, улардаги бош бўлакларни аниқланг. Кўчирма гапни муаллиф гапи билан боғловчи воситаларга ва тиниш белгиларга диққат қилинг.

 

1. “Сиз ҳаддан зиёд кўнгилчан ва олижанобсиз”, — деб эътироз билдирди Ҳайдар қизиққонлик билан. (Л. Бать.)  2. “Мен биринчи галда виждоним буйруғига қулоқ соламан,— деди Латифжон,— сенинг буйруғингга эмас”.         (Ж. Абд.) 3. «Саҳронинг бағри ёмғирга ташна бўлганидек, — деди Султонмурод қўлларини ҳаракатга солиб, — кўҳна Хуросоннинг эли адолат ва фазилат қуёшига ташнадир». (О.) 4. “Уҳ... — деди оғир сўлиш билан. — Нега келмас экан отам, тўда-тўда аскарлар қайтяпти, не бўлди экан отамга?—деди у ичида ўз-ўзига. — Эҳтимол душман қўлига тушиб, тутқунликда юрганмикан — деди ва ёш юраги катталарникидай зирқираб, хомуш ҳолда узоқ ўтирди. — Йўқ, мумкин эмас, наҳотки отам шундай юраксиз, номард бўлса, асло йўқ”, — деди қатъият ила хаёлида бола ва овутди ўзини. (О.) 5. Хайрлаша туриб Ёқуб Ҳусайнга деди: “Султон Маҳмуднинг Ҳинд мамлакатига қилган ғолибона юриш хабари Хоразмга етиб келганида, ҳазрати устоз шундай деган эдилар: “Маҳмуд гуллаган обод ўлкани буткул ер билан яксон қилди. Унинг кўрсатган ҳайратомуз жасорати шу бўлдики, ҳиндлар тупроқ зарраларидек чанг-ғуборга айланиб, ҳар тараф тўзиб кетдилар”. Қўрқаманки, — деб қўшиб қўйди Ёқуб, — бу гап фақат Ҳиндистонга эмас, Хоразмга ҳам тааллуқли бўлиб қолмаса эди”. (К. Моисеева.)

 

439-машқ. Ўқинг. Кўчирма гап ва муаллиф гапининг ўрнини аниқланг, кўчирма гап билан муаллиф гапидаги эга ва кесимларни толиб, тартибини қиёсланг, фарқини тушунтиринг, тиниш белгиларининг ишлатилишини айтинг.

 

1. “Яхшики Ибн Синони Хоразмшоҳ ўз саройига чақиртирган, — деб ўйлади Абурайҳон. — У билан учрашмоқ нақадар кўнгилли!” (К. Моисеева.) 2. Бектемир уларга қарамасдан, секин деди: “Қопқонга тушибмиз, бу қалай?”. (О.) 3. «Балли, деҳқон учун савоб Макка йўлида эмас, чўлни яшнатишда», — деди Мирҳайдар. (О.) 4. Деди кулиб: “Хафароқсиз, сабаби сир эмасми?” (Ш.) 5. Унинг ёнидаги бошқа бир косага: “Илмнинг ибтидоси аччиқ, сўнги болдан ҳам тотли”, — деб ёзилганди. (К. Моисеева.)

 

440-машқ. Ўқинг. Кўчирма гап ва муаллиф гапини айтинг, гапнинг ифода мақсадига кўра турларини аниқланг, тиниш белгиларининг қўйилишидаги фарқни тушунтиринг.

 

1. “Ҳаёт оламида энг зарур нарса сувдир, — давом этди у ҳамон асабий ҳолатда, — ҳар қандай гўзал элатда сув етарли бўлмаса, ундай элатнинг хароб бўлиши муқаррардир”.     (Ж. Абд.) 2. “Бу жанжалларга менинг нима алоқам бор?”  -  деди Асадбек. (Т.Малик)           3. Аҳмаджон ўйлаб ўтирмасдан дарҳол жавоб берди:    “Граната ташлардим! Ёндириб юборар эдим!” (А.Қ.)  4. “Биз яшаймиз!—Норқўзи энди овозини пасайтириброқ, босиқ гапирди.— Сенлар обрў, пул кетидан қувиб, хароб қилган мана бундай тўқайларни биз обод қиламиз”. (Ҳ. Ғ.) 5. “Халқ нимани маслаҳат кўрса ўшани қилинг”, — деди Ҳайдарбек. (Н. С.) 6. ”Қўлингиздаги  қанақа асо?” — сўрадим мен.                    (Э. Хемингуэй.) 7. «Татьяна тўғри  айтади, — деди Комилжон Эрназар акага қараб, — Дадажон аканинг иши — чорва, жойи — яйлов!” (И. Р.)

 

441-машқ. Гапларни ўқинг. Кўчирма ва муаллиф гапини аниқланг, тиниш  белгиларини қўйиб, кўчиринг.

 

1. Тарихни билган киши келажакка онглироқ қарайди, келажакни ёрқинроқ кўради деган эди у киши. (Н. С.) 2. Бу ҳолатни зимдан кузатиб турган, қилни қирқ ёрадиган майор яна шу нозик торни черта бошлади Самарқандда бўлмаганимга афсус қиламан. (Ш.)          3. Икки гапнинг бирида эри унга мен чинакам муҳаббатдан бўлак ҳеч қандай бахтни тан олмайман ...азизим дерди. (Ж. Абд.) 4. Омон бўл дедим ўғлимнинг юзи кўзларидан ўпиб ана шу шавкатли командирларинг — сенинг оталаринг. Садоқат билан хизмат қил, ўғлим! (Ҳ. Ғ.) 5. Олим бўламан десангиз, ҳеч қачон осон йўл қидирманг дерди у шогирдларининг баъзи мушкулликдан силлиққина қутулишга уринганини сезиб қолса, фан осон йўл ахтарган одамни ёқтирмайди. (Ж. Абд.) 6. Биласанми у Йўлдошбойга энгашиброқ тикилди кураш бунақа бўлмайди. (Ҳ.Нуъмон, А.Шораҳмедов.) 7. Ия деди Зебихон сиз Икромжон амакининг жиянлари эмасмисиз?  Жиянлари эмасман. У кишига ўғил бўлдим. (С. Аҳм.)

 

442-маshq. O’qинг. Кo’chирма ва o’злаshтирма гапларни топиб, фарqини айтинг. Аввал кo’chирма гаплардан, сo’нгра o’злаshтирма гаплардан иккитадан кo’chиринг.

 

O’ктам Миchурин таълимотини o’рганиб, амалга оshириsh лозимлигини, деhqонchиликнинг бутун соhаларида chексиз ғалабаларга етиshиsh имкониyaти борлигини ва Каримqулнинг деhqонchиликка qараshлари нотo’ғри, ибтидоий, мутаассиб эканини англатиshга кириshди. Кейин Сарви hаqида гапирди, унга насиhат бериshни, йo’лга солиshни айтди.

—             Э, бизнинг келинми? — деди муғамбирона илжайиб. O’ктам qиздан умид борлигини, иshда ва chаqqонликда боshqа  qизларга етаётганини, аммо келиннинг o’жар, иsh ёqмаслигини, кеchа бирдан иshни таshлаб кетганини айтиб берди.

    Гапиринг, таъсир этинг, йo’qса, мажлисга o’зини chаqириб текshирамиз, — деди O’ктам qатъий равиshда.

    Йo’q, иним, мен бo’йнимга ололмайман. Келиним qурғур shаддод, унга hеch тенг келиб бo’лмайди. Ётиғи билан секин-секин эпга келтирамиз, — деди Каримqул ва yaна гапни o’згартди. Буғдой o’роғи hаqида гапириб, yaнги буғдой нонининг тотли бo’лиshини айтди. У o’з хаёлида O’ктамни фирибгарликка ва o’з ёнига тортиshга мo’лжаллаганди. Буни shипshитмоqqа, агар иложи бo’лса биргалаshиб хo’жаликни кемириshни o’йлар эди. O’ктам — зукко йигит, унинг ёмон ниyaтини тез англади. Давлат планини тo’латиsh, одамларни yaхshи таъмин этиsh hаqида сo’злади у.

— Hа, сиз тo’ғри айтасиз. Аввало давлатга топshирайлик, давлат иshи зарур, кейин o’зимизни o’йлармиз,—деди Каримqул qизариб.

SHу chоq раис O’ктамни chаqираётганидан хабар келди ва O’ктам гапни chала qолдириб, идорага илдам жo’нади. (Ойбек.)

 

443-маshq. O’qинг. Кo’chирма гапларни o’злаshтирма. гапга айлантиринг.

 

1. “Киshилар qалбига qувонch бахsh этмоq бизнинг асосий маqсадимиздир”, — деди у o’зига-o’зи. (Л. Бать.) 2. “SHаhзода hазратлари, — деди Навоий дарhол, — мен бу ерга Султон hазратларининг илтимослари билан эмас,  o’з хоhиshим билан келдим. Каминанинг бирдан-бир орзуси Хуросонни тинch ва осойиshта кo’рмоqдир. Низолар тинсин ва одамлар эркин нафас олсин”.  (Л. Бать.)                3. “Иккалангиз, — дер Тариэл,—ажаб тo’кис ботирсиз, Мардликда-ю, маслаhатда тенги йo’qсиз, нодирсиз!” (SH. Руставели.) 4. “Hунар o’ргатибсан-у, муомала o’ргатмабсан-да, shогирдга, Qорабой”, — деди иккинchи йигит гапни илиб. (H. Н.) 5. “Hиротдан бундай тез qайтиshи кo’нглига оғир ботмасин уchун, унга дo’стона илтифот кo’рсатмоғингиз лозим”,  — деганди Мажидиддин Султон Hусайнга.     (Л. Бать.)     6. “Келинглар, бир-биримизни hеch qаchон унутмасликка qасамёд qилайлик”,— деди кимдир. (К. Абуков.) 7. “Софлик hаракатни назарда тутади, — кулимсираб o’qий боshлади у,—иshонch замини кураshдир...” ( (Ю. Семёнов.)

 

444-машқ. Ўқинг. Аввал ўзлаштирма гапга айлантириш мумкин бўлган, сўнгра ўзлаштирма гапга айлантириб бўлмайдиган кўчирма гапларни аниқланг, сабабини тушунтиринг.

 

1. Опам қулочини очиб: “Назирқулжонмисан? Вой укагинамдан ўргилай”, — дея мени бағрига босиб ўгтди. (Н. С.) 2. Низомжон нима дейишини билмай: ”Ўзим, шундай, уйқум қочиб кетди” — деб қўя қолди. (С . Аҳм.)  4. “Ма, ол, еяқол”, — деб дастурхон чеккасига бир чимдим ошми, кулчатойми қўярди. (Н. С.) 5. “У янтоқзордан, чамамда, ўн гектар қамраш мумкин...” — деди раис қўлини у томондан узмай. (О.) 6. “Тўхта!” — деди қовоқнинг ичидан Дадавой. “А?” — аравакаш тўхтаб... тиззаси қалтираб ўтириб қолди.    (Л. Маҳмудов.)

 

445-машқ. Ўзингиз бадиий асарлардан кўчирма гапларга мисоллар топиб, кўчирма ва муаллиф гапининг ўрнини, ишлатилган тиниш белгиларини айтинг.

 

 

446-машқ. Ўқинг. Кўчирма ва ўзлаштирма гапларни синтактик жиҳатдан тўла таҳлил  қилинг. Кўчирма гап ва муаллиф гапининг ўрнини ҳисобга олган ҳолда схемасини чизиб кўрсатинг.

1. “Шундай чиройли хатлар битасанки, қизим, — дерди она жавоб хатида, — ўқиб туриб минг хил чиройли суратларни кўраётгандай бўлавераман”.     (Ж. Абд.) 2. “Менинг композитор бўлиб етишувимда бош мураббий халқ куйлари, классик мақомлардир, — дейди Юнус Ражабий. — Халқ яратган хушоҳанг куйлар мени мафтун этди, у менга озуқа берди, ҳаяжонлантирди. Шунинг учун куй яратганимда, халқ услубини тўла сақлаб қолишга интиламан”. (С. Қароматов.) 3. “Бу — дур”. — Навкарлардан бир оз четроқда турганликлари учун Валихон дангалроқ айтди. (Ш. Тошматов.)      4. “Ундай ҳолда биз сулҳ туза олмаймиз, — дедим мен, — чунки сиз президент эмассиз, мен эса канцлер эмасман”. (Ю. Семёнов.)

 

УСЛУБИЯТ (СТИЛИСТИКА).  НУТҚ УСЛУБЛАРИ

 

447-машқ.   Қуйидаги гапларнинг қайси услубга тегишли эканлигини аниқлаб  ёзинг.

 

Н а м у н а : 1-гап  – илмий услуб…

 

1. Бармоқ тизимида бўғинларнинг муайян гуруҳларга ажратилиши оқибатида пайдо бўладиган ритмик бўлак туроқ деб юритилади. (Т.Бобоев) 2. Ўлгудай ёмон кўраман уни. Одам қуриб қолгандай шуни бригадир қилишганига ўлайми. (Ж.Абд.)     3. Ўртага совуқ бир жимлик чўкди, кемирувчи, ваҳимадан ваҳимага отгувчи жимлик эди  у. (М.Исм.) 4. – Вой, бўйгинангдай айланиб кетай сени. Соғинтириб қўйдинг-ку аяжонингни. (О.Ё.) 5.  Яна уришиб қоламиз худди. Яхшиси, хўп дегин-да, бир бошдан ўша кашфиётингни тушунтириб бер. (Ж.Абд.) 6.  Қисқа, чўзиқ, ўта чўзиқ бўғинларнинг турлича бирикувидан ҳар хил рукн (устун) деб аталувчи ритмик бўлаклар тузилади. (А.Ҳожиаҳмедов) 7. Ғўза туплари баргларини ташлаб, оппоқ момиқ толаларини худди қўлда тутгандай юқорига кўтариб, шабадада шитирлашиб турибди. (Ў.Усм.)  8. – Арз билан келувдингми? – Гўрними? Касалдан турган экан, бир кўриб кетай деб келувдим. (М.Исм.)      9. Маълумки, қизил империя парчаланиб, юртимиз бўйлаб озодлик, мустақиллик шабадалари эса бошлагандан сўнг пахта ишларини қайтадан  кўриш шарафига Олий суд муяссар бўлган эди. (У.Мингбоев) 10. Қисқа талаффуз қилинувчи унлидан иборат бўлган ёки шундай унли билан тугаган очиқ бўғинлар қисқа бўғин (ҳижо) деб аталади. (А.Ҳожиаҳмедов)                  11. Маълумки, бугун мустақил республикамизда саноатнинг турли тармоқлари, жумладан, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқлари, энергетика ва бошқа соҳалар гуркираб ривожланмоқда. (Ш. Акбаров, Ф. Раҳимқулов)    12. Ёмғир сувидан баҳра олиб яшнаётган саҳро гиёҳлари, эндигина бош кўтарган туяқорин ҳам аста баданига куч    йиға бошлади. (Ж.Абд.) 13. Келишикли бошқарувда тобе сўз ҳоким сўзнинг талаби билан тушум, жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишикларидан бирида қўлланади. (“Ўзбек тили грамматикаси”дан)         14. Аруз вазни ҳижоларнинг талаффуздаги узун-қисқалигига асосланган бўлиб, мусиқа билан чамбарчас боғлиқдир. (Т.Бобоев)  15. Алвир-шалвир Ибодин соқов Ҳаётхон дегич момонинг ёлғиз ўғли бўлади. (Т.Мурод) 16. Рухсат этасиз,  ўртоқ Икромжон Усмоновга мукофот топширишни. (С.Аҳм.)

 

448-машқ. Тўлиқ синонимларни  синонимия қаторлари ҳосил қилиб ёзинг.

 

Космос, луғавий, республика, поэма, трагедия, синонимия,  жумҳурият, достон, фожиа, лексик, фазо, маънодошлик.

 

449-машқ. Қуйидаги синонимия қаторларидаги сўзларни    эскирган шаклларини ажратиб ёзинг:

 

Н а м у н а :   нома, ...

 

                Хат, нома, мактуб; чидам, бардош, тоқат, тоб, тўзим, таҳаммул, матонат; чўлоқ, оқсоқ, ланг;    шубҳа, гумон, ишончсизлик, иштибоҳ; эга, хўжа, соҳиб; илтимос, илтижо, ўтинч, зор, тавалло; уруш, жанг, муҳораба; фойда, наф, манфаат, ҳаён; халқ, халойиқ, эл, улус, мардум;

 

450-машқ. Қуйидаги синонимия қаторидаги сўзларни қуйидагича ёзинг.

 

1) салбийлик   хусусиятига эга:  турқ, ... 

2) ижобийлик хусусиятига эга:  чеҳра, ...

 

                Гавдали, жуссали, барваста, норғул, қоматдор, барзанги; новча, дароз, найнов, узун;  бош, калла;  ноаниқ, дудмал, номаълум, нотайин,  белгисиз, мубҳам; бурун, тумшуқ.

 

451-машқ. Грамматик синонимларни  аниқлаб, синонимик қаторлар ҳосил қилиб ёзинг.

 

Н а м у н а :  келяпти – келаётир – келмоқда.

 

   Келяпти, ўқув, қизалоқ, боришди, пахтадан (бойиди), чўлда (кезди),  меҳмонларнинг (бири), тешикдан (сиғади), ютуқларини (айтди), юмушдан (гапиринг), далани (айланди), келаётир, кинони (ҳикоя қилди), юргиз, иш ҳақида (сўради), ўқиш, синглисига (олди), эшикка (сиғади),  дўсти учун (асради), ўтирганлардан (каттаси), кўрганларидан (гапирди), иккаласи, дўсти орқали (эшитди), бордилар, келмоқда, ўқимоқ, қорароқ, достон ҳақида (сўзлади), оқиш, қизча, кўкимтир, учовлон, тердир.

 

451-машқ. Чап томондаги ибораларнинг синонимларини ўнг томондан топиб, синонимик қатор ҳосил қилиб ёзинг. 

 

1) адабини бермоқ

2) ёқасини ушламоқ

3) “сан-ман”га бормоқ

4) лом-мим демаслик

5) тутуни осмонга чиқди

6) “али” деса, “бали” демоқ 

7) бир ёстиққа бош қўймоқ

8) бой бермоқ

9) боши кўкка етди  

10) ғишт қолипдан кўчди

11) ҳолдан тоймоқ

12) вақти чоғлик қилмоқ 

13) икки оёғини бир этикка  суқмоқ

14) кулини кўкка совурмоқ

15) кўнгли тоза

16) ипидан игнасигача

17) қўл кўтармоқ

18) алмисоқдан қолган

19) оёғига болта урмоқ

20) енгил табиат

21) оёғини узатмоқ

22) ёши бир жойга бориб қолмоқ

23) аравангни торт

24) тумшуғидан илинмоқ

25) куни етди

ҳайратда қолмоқ

ади-бадига бормоқ

оғзига толқон солмоқ

пайини қирқмоқ

оёғини тираб олмоқ

паймонаси тўлди

чурқ этмаслик

дунёдан кетмоқ

оқ кўнгил

кўнгил очмоқ

жазосини бермоқ

тошингни тер

оёғи енгил

фиғони фалакка чиқди

одам атодан қолган

миридан сиригача

қўлга тушмоқ

гап қайтармоқ

турмуш қурмоқ

қўлдан бермоқ

овоз бермоқ

ер билан яксон қилмоқ

терисига сиғмай

тинкаси қуримоқ 

бўлар иш бўлди

 

УСЛУБИЯТ ТУРЛАРИ

 

Лексик услубият

454 -машқ. Грамматик омонимларни, яъни омоним қўшимчаларни аниқлаб, маъноларини изоҳлаб ёзинг.

 

Н а м у н а :   юмшоқ – сифат ясовчи,   тароқ – от ясовчи.

  

   Экин, тошкентлик, Салимгина, ўроқ,  ишчи, терма, чизғич, сузгич, оилавий, ақлли, жизза, кузги, тепки, ўйна, борар,  қўшма, кўрин, шаршара, борса, онаси, кўпай, келишди, ошланди, тинчлик, кўкар, озар, бойи, тугма, супурги, ўчиргич, соғин, сойи, қўрқоқ, юлғич, асабий, сувса, керилди, тўлат, ўқит, юрай, кечки, турткила, тегма, дўстлик, тўкин, ишла, ясама, менсимоқ, ишланди, озғингина, эркин, боргандир, Тошкентдир, тўлишди, терилди, тўкин, борма, сездир.   

 

453-машқ. Қуйидаги шеърларда қўлланган омонимларнинг маъноларини изоҳлаб кўчиринг.

 

1.Ёраб, ул шаҳду шаккар ё лаб дурур?    

Ё магар шаҳду шакар ёлаб дурур 

Жонима пайваста новак отқали,     

Ғамза ўқин қошиға ёлаб  дурур? (Навоий)                                                 

4. Бўлди чун умринг кунининг вақти туш,

Нафси саркаш отини кўб чопма, туш.

Хобгоҳ эткил қаноат манзилин,

Йўқса ҳаргиз кўрмагунг роҳатни туш.  (Огаҳий)

2.Лаълидин жонимға ўтлар ёқилур,

Қоши қаддимни жафодин ё қилур.

Мен вафоси ваъдасидин шодмен,

Ул вафо билмонки қилмас ё қилур.

(Навоий)            

 

5.Гар қурутмас ул кўзумнинг ёшини,   

Ҳақ узун қилсун ул ойнинг ёшини.            Йиғлама кўп, бу вужудинг ишқ ўти           

Не қуруғин қўйғуси, не ёшини. (Лутфий)                                            

3.Манга сенсиз, бегим, кундуз кечадур,    

Дареғо, сенсизин умрим кечадур. (Хўжандий)           

6. Кўнгулда гарчи ҳажринг доғи бордур,

Валекин васл умиди доғи бордур.                                                                          (Сайид Аҳмад)

 

455-машқ. Ўқинг. Синонимик қаторлардаги  нотўғри  қўлланган сўзларни аниқланг.

 

    Байроқ, ялов, лозунг, алам;   асрамоқ, эъзозламоқ, сақламоқ;   асабий,   тажанг, тунд;   асар, асорат, белги, из;   бемаҳал, тўсатдан, бевақт;  истиқбол, келгуси, келажак;   музламоқ, совқотмоқ, тўнгмоқ, яхламоқ; нолиш, шикоят, қайғу, ҳасрат;   севги, муҳаббат, ҳавас, ишқ;   сезги, ҳис, ҳаяжон, туйғу;   субут, виждон, бурд, тайин;   титроқ, қалтироқ, дийдирамоқ.

 

 

 

 

456-машқНотўғри тузилган антонимик жуфтларни аниқлаб  кўчиринг. 

 

   Бутун – йиртиқ, бутун – синиқ, анқов – меров, авлод – аждод, аъло – ўрта, банд – бўш, бардам- мункиллаган, баҳорги - қишки, беихтиёр – жўрттага, бепанд – мустаҳкам, бош – охир, бўшатмоқ – тўлдирмоқ, вертикал – горизонтал, даҳрий – динсиз, жанубий – ғарбий, жисмоний – руҳий, йирик – ушоқ, кам – кўп, кичик – буюк, кеча – эртага, комедия – драма, ланж – тирик, маълум – мавҳум, мураккаб – содда, мўрт – мустаҳкам, озод – тутқун, осон – оғир, пок – ифлос, сахий – зиқна, аста – жадал, сийрак – қалин, судралмоқ – югурмоқ, унумли – самарасиз, сипо – енгилтак, хунук – барно, шодлик – қайғу, шафқатли – бераҳм.

 

 

457-машқ. Ўқинг. Гаплардаги паронимлари ўринсиз қўлланган сўзларнинг ўрнига мосларини топинг.

 

Н а м у н а :  1. жоду  эмас  жоди.

1. – Ахир бўрон билан ҳазиллашиб бўладими, опа? Бошингни жоду орасига тиқиш билан баробар-а! (Ж.Абд.) 2. Она бечора кўзи ёригандан кейин ўнгланмай юриб, ахир ўлиб кетди. (Ш.) 3. Турсун деган мешкопнинг қўлига бир қисм тилла узатди. (“Зулфизар ва Авазхон”) 4. Бир масофани қат этиш учун аввало унинг ярмини ... қат этиш керак. (А.Қ.) 5. Отанг сайд, энанг қандай паризод, Сен шекилли сулув туғмас одамзод. (“Бўтакўз”)                    6. Бошидан кечирган фаже ҳодисалар унинг бутун сиймосида равшан эди. (О.) 7. Анча вақт бўйнимни ҳам қилиб юрдим. (М.Жўра) Келин чой қуятуриб, кўзи тахти очилмаган дўппига тушди. (Ойдин) Бу одамнинг табини жуда равшан қилади. (Ҳ.) 8. Олти кишилик чой сервис олинди.                                  9. Мунаввархоннинг ҳали-вери тинчийдиган сиёҳи йўқ. (М.Ибр.)                   10. Ниҳоят, уста Махсумни техбўлим оталикка оладиган бўлди.(Ж.Абд.)

 

Фонетик услубият

 

458-машқ. Товушлари услубий ғализлик келтириб чиқарадиган сўзларни аниқлаб, тўғрилаб кўчиринг.

 

1. Бу бандда «Она тили” ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари ёритилган. (Илм. мақ.) 2. Умуман умумий ўрта таълим мактабларида ДТС асосидаги дастур ва дарсликларнинг жорий этилиши ... ҳақидаги тавсияларни ҳам ўз ичига олади. (Илм. мақ.) 3. Арава ва отлиқлар кўлагаси дақиқа сайин кичиклаша борди, бора-бора кенг қирнинг бағрида кўзга кўринмас бўлиб кетди. (А.Қод.) 

 

 

 

Морфологик услубият

 

                459-машқ. Услубий хусусият касб этган эгалик ва келишик қўшимчалари қатнашган  сўзларни аниқлаб, изоҳлаб кўчиринг.

 

Н а м у н а :   оналарнинг - оналардан

 

1. Бенуқсон, энг муқаддас саналган оналарнинг бири бўлишини, ҳамма уларга ҳавас қилишини орзу қилади доим. (Ж.Абд.) 2. Бир куни трассага яқин жойда Моҳидил Зубайданинг ранги-рўйи ўчган ҳолда учратди. (Ж.Абд.) 3. Шундан кейин Қизилқум машина канали жаҳонда энг биринчи ва энг катта қурилишлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтилди. (Ж.Абд.)          4. Бироқ шуни айтиб қўяйки, бу Қудратингизга ҳам кафил бўлолмайман. (Ж.Абд.) 5. Қум сочларингнинг ич-ичига кириб кетади-я, тавба. (Ж.Абд.)        6. Бу унинг ҳадеб кўз ёш тўкиб йиғлашдан тўхтатди.(Мирм.)  7. – Жўломон! Қулуним Жўломон, қанисан? – деб чақира бошлади Найман она. (Ч.Айт.)      8. Олмош от, сифат ва соннинг ўрнига алмашиб қўлланадиган сўз туркумидир. (Ўзб. тили гр.” 2.) 9. Қ ў ч қ о р. Олимтой, жигарим! Гап ундоқ.. (Ш.Бошбеков) 10. Қудрат унинг тавбасига таянтирганини, қанча ортиқча пул ёздириб олган бўлса, ҳаммасини тўлайман деб ваъдасини олганини айтди. (Ж.Абд.) 11.  “Мумкин экан-ку? Шу нарсани нега илгарироқ ақлингизга келмаганига ҳайронман”, деб қўйди Қудрат ичида. (Ж.Абд.)  13. – Бу китоблардан ... ўқигандирсиз? – деди Саидий тутилиб. (А.Қ.) 14. Ҳоким тўра телефон берди, мендан бир оз койиди. (Ч.)  15. Бойбўрининг ўғлининг отини Ҳакимбек қўйди, ўнг кифтига беш қўлини урди. (“Алпомиш”дан)

 

460-машқ. Ўқинг. От ясовчи, сифат ясовчи, феъл ясовчи ва равиш ясовчи синоним қўшимчаларни топинг.

 

Адабиётшунос – адабиётчи, баобрў – бообрў, ижодкорлик – ижодчилик, чиқит – чиқинди, билимли – билимдон, сувсамоқ – сувсирамоқ,  бозорбоп – бозоргир, илмоқ – илгак, қўрқинч – қўрқув, азалги – азалий, аскиябоз - аскиячи,  афсунгар – афсунчи,  аламдор – аламли, хомлай – хомлигича, ақидачи – ақидапараст,  айёрона - айёрларча, гапдон – гапчил, базмгоҳ – базмхона, дорбоз – дорчи,  вазнли – вазндор, дардли – дардчил, диндор – динчи, алаҳламоқ – алаҳсирамоқ.

 

461-машқ. Ўқинг. Услубий хусусиятга эга бўлган сон ва олмошларни аниқлаб, изоҳланг.

 

1. Бирдан олдинга мункиб, иккови от ҳам гурсиллаб йиқилди. (М.Исм.) 2. Даланинг кўчаси қишдан бошқа вақтда сув кўрмагани учун икки газ келадиган билқ-билқ гуппон тупроқ, йигирма-ўттиз улоқчи бирданига йўл босиб, қайси отини чоптириб, қайси лўкиллатиб боради. (А.Қод.) 3. Зайнаб бир қизини узатган, унинг икки боласи бор эди. (С.Аҳм.) 4. Ҳусн бозорини кечқурунлар ана бу ерда томоша қил! (О.) 5. Салти бермади, бу олмоқ истади; Салти қочди, бу қувлади. (Ч.) 6.  У ярим ҳазил, ярим чин қилиб: – Мен эмас, ўша собиқ замминистрларингиз камина билан қуда бўлаётганидан фахрлансин! – деди. (О.Ё.) 7. Сизга айтадиган эндиги гап шуким, бошда Чавандоз янглиш ёзганми, билмадик, биз Эшмат Мўминов бўлмай, Эшвой Мўминов бўлиб кетибмиз. (О.Ё.)

 

462-машқ. Кўчиринг. Феъл замонлари, майл  ҳамда  шахс-сон қўшимчалари алмашиб қўлланган ўринларни аниқланг ва изоҳланг.

 

Н а м у н а :   бўлдик   –   1-шахс кўпликдаги шахс-сон қўшимчаси 1-шахс бирлик ўрнида қўлланган.

 

1. -  Мана энди кар ҳам бўлдик!  -  деди Вазира маъюс товуш билан. (П.Қ.) 2. Бугун икки ҳафтадирки, у жиянларини ёнига олиб гувала думалатдиради. (С.Аҳм.)  3. Шунча танғиб боғласанг ҳам бўлмайди. (Ж.Абд.) 4. Одамзоднинг, тарихнинг, замоннинг интилиши шу, дейсан. (М.Исм.) 5. Биз бир дуркум отлиқ борамиз. Жонивор тойчам бошқа отлардан қолишмайди... (А.Қод.)  6. ... Ўрмонжон ... чиройликкина оғизчасини отасининг қулоғига яқин келтириб: - Қандоқ овқат қиляпмиз? – деб сўради. (М.Исм.) 7.  Қ у м р и . Кеча нима дедингиз?   Қ ў ч қ о р . Нима дебмиз?  (Ш.Бошбеков) 8.  – Орқага қайтмайсан. Шу ерда тонг отгунча ўтираман. Қайтдинг, отаман. (С.Аҳм.)           9. Қаёққа қарасанг, камбағал, бекорчи, нонга зор одамларни кўрасан. (О.) 10. Ёт кишининг қорасини кўрди, тафтиш қилади... (Ж.Абд.) 11. Ашрафжон, гўё укасининг фикрига тушунгандай:  - Эртага урушга кетяпман, ука, - деди. (О.Ё.)

 

Синтактик услубият

 

463-машқ. Берилган бир бош бўлакли гапларни икки бош бўлакли гапларга, икки бош бўлакли гапларни эса бир бош бўлакли гапларга айлантириб ёзинг.

 

1. Ярим йиллик имтиҳонни яхши топширдим. (Ғ.Ғ.) 2. Участканг трассасини бир неча бўлакларга бўлиб қўйгансан. (Ж.Абд.) 3. Юрт орасида янгиликни расм қилармишлар... (Ч.) 4. Оренбург чегаралари ҳам босиб ўтилди. (Ғ.Ғ.) 3. Деворлар бошқатдан сувалиб, оқланди. (Ж.Абд.) 5. У ерда мени жуда яхши қарши олдилар. (Ғ.Ғ.)      6. Уйдан кийиб келган ҳамма кийим-бошларим аллақачон ҳарбий форма билан айирбош қилинган. (Ғ.Ғ.)     7. Энди қандай бўлса ҳам болани қутқариб қолиш керак. 8. Болаларни чўлдаги бир бостирмага жойлаштиришди. (Т.Малик)  9. Бу ҳам бақиришга яқин бир овоз билан айтилган эди. (Ч.) 10. Хона ҳар хил плакатлар, чақириқлар ёзилган алвонлар билан безанди. (Ж.Абд.) 11. Ҳамма ёққа плакатлар, шиорлар, байроқлар осилган. (Ж.Абд.)         12. Иккита дошқозонда ош тайёрланмоқда. (Ж.Абд.) 13. Нурали бахши, Абулғози ота, Борот полвон, пионерлар вакили, минбарга яқин жойга келиб туринглар. (С.Аҳм.)  

 

464-машқ. Бир бош бўлакли гапларнинг турларини ўзгартириб ёзинг.

 

1. Онанинг не-не ниятлар билан тайёрлаган сарполарига қаралмади ҳам. (Ж.Абд.)    2. Болага Маҳмуд деб исм қўйишди. (Т.Малик.) 3. Бошлиқлар билан бунақа мавзуда сўзлашмайдилар. (Ж.Абд.)

 

465-машқ. Берилган  қўшма гапларни содда гапларга, содда гапларни эса қўшма гапларга айлантириб ёзинг.

 

1. Билиб турибман, сен Жамшидга ўхшаганини хоҳлаяпсан. (Т.Малик)   2. Ким кимнинг оёғидан оляпти – буни ҳамма кўриб турибди-ку, нодон! (О.Ё.) 3. Шуни яхши билиб қўйгинки, сен суянган тоғнинг таги нураб бўлган. (С.Аҳм.) 4. Мен сенинг самимийлигингга, нияти пок, юраги пок, яхши йигит эканингга шубҳа қилмайман, болам. (О.Ё.) 5. Отахоннинг бу ишдан ўкинаётгани  шундоққина билиниб турарди. (С.Аҳм.) 6. Афтидан, Шукуров ҳам кечаси билан мижжа қоқмаган, у ҳам қаерлардадир юриб чиққан эди. (О.Ё.) 7. Биласанми, кўчада келаётганингда ўйнаб юрган болалар ҳам уйларига қочиб кириб кетадилар. (С.Аҳм.) 8. Дарвоза йўқлигидан кўчада қолган машинаси эшикларини бир-бир тортиб кўрди-да, остона ҳатлаб ичкарига кирди. (С.Аҳм.) 9. Биласизки, мен бундай буйруқ беролмайман. (О.Ё.) 10. Бу бир гап эканини Толибжон яхши биларди. (С.Аҳм.)

 

ПУНКТУАЦИЯ ВА ТАКРОРЛАШ УЧУН МАШҚЛАР

 

466-машқ. I. Ўқинг. Қўлланган тиниш белгилари номини айтинг; нима учун қўлланганини аниқлаб, уларни: а) қўлланиш ўрнига кўра, б) қўлланиш усулига кўра,   в) тузилишига кўра классификация қилинг.

 

I. Уй ичи қоронғи эди. Шифтдаги қандил ташқаридан тушиб турган ожиз нурда хирагина ялтирар, ёмғирнинг шивир-шивири эшитилиб турар, қаердадир соат чиқилларди.

Муқаддам болаликданоқ қадрдон бўлиб қолган бу уйга кўп чиқар эди. Шодлигини ҳам, аламини ҳам мана шу уйда  мана шу Лобарга тўкиб соларди. Аммо ҳозир у нима дейди? Қандоқ гапирсин?!

Муқаддам шифтга тикилганча ётар, хаёли чувалашиб  кетган, нимани ўйлаётганини ўзи билмасди… (Ў.Ҳошимов)

II.          — Ия, янги касб муборак, — ҳазиллашди унга завод директори Иброҳим Муҳамедов, — боғбон ҳам бўлиб олибсиз-ку.

    Пўлат тоблаган қўл гул кўтаролмайди деб ўйладингизми, Иброҳим ака, жавоб қайтарди йигит ва қўлидаги гулларни меҳмонларга бўлиб берди.

    Эсиз, шундай гулларни бекор узибсиз, — деди меҳмонлардан бири гулни ҳидларкан.

—  Ҳамма нарса инсон учун: гул ҳам, пўлат ҳам. (Й. Муқимов.)

III.       1. Инсонга обрў орттириш учун жуда кўп нарса керак,ундан маҳрум бўлиш эса жуда осон: бунинг учун бежо босилган битта қадаминг, ўйламай айтиб юборган битта сўзинг ёки номақбул ишинг кифоя.                  (Т. Қаипберганов.)   2. — Ия, ҳали опани танимайсизларми? (Вой-бў, тоза бўлган экан-ку) Опани танимайдиган одамлар ҳам бор экан-а. Академик Ҳалима Рустамовани-я!   (С. Аҳм.) 3. Дарвоқе, момиқдан юмшоқ нарса ҳам — она қалби, тошдан қаттиқ нарса ҳам она қалбидир. “Она қалби, — деб ёзади Ёрқул, — онадан бўлак бирор инсонда бўлмаса керак. У шундай улкан эканки, боланинг бир дунё севинчини ҳам, қайғусини ҳам ўзида сиғдира олар экан. Бола меҳри билан қувонадиган ҳам, куядиган ҳам она қалби экан»        (Б. Бойқобилов.)

 

II. Юқоридаги матнни қайта ўқинг. Ёрдамчи сўзларни аниқлаб, уларни турларга ажратинг ва ҳар бирига тўла характеристика беринг.

 

467-машқ.   I. Ўқинг. Тиниш белгиларидан нуқта, икки нуқта ва кўп нуқта қўйилган ўринларга диққат қилинг. Улар нима мақсадда қўйилганини изоҳланг.  Сўнгра от ва феълларни топиб, уларни икки устунга ажратиб ёзинг, отларнинг маъно ва тузилиш жиҳатдан турларини, феълларнинг эса майллари, шахс-сони ва замонини айтинг.

 

1.         Пахта...

У севгидек мавзудир ўлмас,

У илҳом чашмаси, мангу булоқдир. (Э. В.)

2.  Мана, мактуб баҳона кўз ўнгимизда Мирзакалоннинг ёшлик чоғлари намоён бўлди. Ўш. Етим болалар уйи. Тошкент. Ўзбек эрлар билим юрти. Машҳур журналист  Аъзам Аюб билан бўлган ҳамкорликлар...                      (М. Муҳамедов.)

3.    Фаннинг чегараси уфққа ўхшайди: унга қанчалик яқинлашаверсалар, у шунчалик узоқлашаверади. (Буаст Пьер.) 4. Шундай ақлли машина топишимиз керакки, у ҳамма ишни бажарсин. Ерни ҳайдасин, молаласин, эксин, суғорсин, чопиқ қилсин, пахтасини териб, ташиб берсин... (И. Р.) 5. 19.... йил,  11 июль. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг тажрибахонаси. (Т. Малик.) 6. Асаларининг душмани ҳам йўқ эмас. Унинг душманлари: айиқ, ниначи, қурбақа, чумоли, сичқон, илон. Улар асални яхши кўришади, лекин арисини ҳам ўлдиришади.  (Ю. Альперович.)

 

 

 

   II. Ўқинг. Ҳар бир гапнинг ифода мақсади ва тузилишига кўра турини аниқланг; қўлланган тиниш белгиларига диққат қилиб, улар нима учун ишлатилганини айтинг. Сўнгра уюшиқ бўлакларни топиб, қандай бўлаклар уюшган ҳолда қўлланганини, уларнинг ўзаро боғланишни изоҳланг.

 

I. Бир маҳаллар боғларни тўлдирган қушлар қани? Ёввойи каптарлар, каккулар, зарғалдоқлар, дарахт шохлари орасида бир парча чўғдек ял-ял ёниб юрадиган қизилиштонлар, тўғон ва сой бўйларида жавлон ургувчи митти ва гўзал балиқчи қушлар қани? Ҳар бир терак, ҳар бир қайрағоч тепасига уя қўядиган ва қишлоқ болаларига олам-олам қувонч келтирадиган лайлаклар қайда? Қир ва адирларда, шивоқ ва ёвшан орасида йўрғалаб юрадиган ва семизлигидан зўрға учадиган қирғовуллар, булдуриқлар, тустовуқлар, тўқайлардаги ёввойи ғозлар қайда? Қишда, тоғларни қор босганда пастга, қишлоқларга учиб тушадиган гала-гала какликлар қаёққа кетди? Мен тоғ оралиғида, арчазорлар ичида сурув-сурув бўлиб юрадиган архарлар, оҳуларни айтмай қўя қолай!

Албатта, бу тилсиз бечораларнинг камайиб кетишига фақат овчилар айбдор эмасдир, бунинг бошқа объектив сабаблари ҳам бордир. Лекин осмондаги қушдан ерда милтиқ кўтарган овчининг кўпайиб кетгани ҳам рост. Эшитишимча, овчи учун осмонда учиб бораётган қушни отиб туширишдан катта завқ йўқ эмиш. Эҳтимол. Лекин миллионлардан иборат жамият овчи аталмиш бир гуруҳ кишиларнинг завқи учун ўзини табиатнинг энг улкан инъомидан, қушлар ва ҳайвонларни кўриш, уларнинг овозларини эшитиш бахтидан маҳрум бўлолмайди. (О. Ё.)

II. Полковник давом этди: — Диёрнинг ишончли  посбонига хос масъулият ҳисси сизларни ҳеч қачон, ҳеч қаерда бир дақиқа ҳам тарк этмасин. Ўзингиз хизмат қилаётган  ҳарбий коллективнинг обрў-эътиборини яна ошириш учун тинмай курашингиз. Солдатлик оиласидаги маънавий ва ахлоқий покликни кўз қорачиғидай муқаддас деб билиб, авайлаб асранг. Унутмангки, ҳарбий интизом бу ҳарбий хизматнинг негизи, сарчашмасидир. Бусиз юксак жанговар тайёргарликни тасаввур этиб бўлмайди. (Ҳ. Тожибоев.) 

Эҳ, тинчликни қўриқлаш билан сазовормиз халқ олқишига,

Айтинг, дўстлар, бундан ҳам улкан яна қандай бахт бор кишига!                (Э. Ёндаш.)

Муаллим — етакчи, раҳнамо, устоз

Ҳар орзу, ҳар тилак, ҳар бир хоҳишга.

У берар доимо ақлга пардоз,

Берар у йўлланма ҳаётга, ишга. (Ў. Рашид.)

 

 

 

 

III. Ўқинг. Тегишли ўринларга нуқта, сўроқ ва ундов белгиларини қўйган ҳолда гапларни кўчиринг. Сўнгра сўз туркумларини аниқлаб, устига номини ёзиб қўйинг.

 

1. Дунёда пул ўғриси бор, мол ўғриси бор, лекин қадр ўғриси йўқми Бировнинг қадрини ерга уриш йўли билан ўз қадрини оширадиган одам қадр ўғриси эмасми  (П. Қ.) 2. — Йўқ, синглим, ўлимдан қўрққаннинг куни қурсин Ўлим қўрқоққа даҳшат Ҳаётда ўз ўрнини топган, идеали юксак одам учун ўлим умрнинг қонуний якунланиши Чунки у нима мақсадда яшаб, нима учун ўлаётганини билади. Олий мақсад йўлида яшаб, дунёдан ўтиш нақадар шараф (Ш.) 3. Нигоранинг энг катта бошлиғи ҳам, энг яқин сирдоши ҳам эри Энг катта қувончи эса болалари (Э. Усмонов.) 4. — Домланинг планлари Наполеоннинг планларидан ҳам катта — Хўш — Домла мукофот олгани кептилар бу ерга Беруний номидаги Давлат мукофотини — А Қанақа қилиб — Нормурод Шомуродовнинг кўзларидаги ҳорғинлик таажжуб ва ҳайрат билан алмашди (О. Ё.) 5. Эҳ, кўкси сўқирлик кўзи сўқирликдан қанчалик ёмон Шунча ажойиб машиналар кашф этган доно одамлар нега кишининг юрагини, фикру эътиқодини рўйи рост кўрсатадиган, аниқлаб берадиган бирорта асбоб ўйлаб тополмайдилар (Ш.)

 

468-машқ. I. Ўқинг. Қандай тиниш белгилари ишлатилганини айтинг. Вергул ва нуқтали вергул қўйилган ўринларга алоҳида диққат қилиб, улар нима учун қўйилганини изоҳланг. Компонентлари вергул ва нуқтали вергул қўйиб ажратилган қўшма гапларни кўчириб, қўшма гап турини айтинг.

 

1.—Газ-чи? Қаёққа бошласанг, ўз оёғи билан боради. Қаерга тўғрилаб қўйсанг, ўзи ёниб, ўзи қизитиб ётади. Улкан хазина! Келажакнинг ёқилғиси шу! Роҳатижонлигини айтмайсизми! Бармоқдай қувурчадан оқизиб қўйсангиз, қирқ қулоқлик қозонни қайнатади. (И. Р.) 2. Одатда қизнинг гўзаллигини, ақлини ҳурмат қилиб севиш қийин эмас, лекин ишини ҳам  чинакам ҳурмат қилиб севиш қийинроқ. (П. Қ.) 3. Биз яшаётган, ўқиётган, соф ҳаводан нафас олаётган мана шу она туппроғимиз учун бўлган аёвсиз жангларда ўн уч миллат фарзандлари қаҳрамонларча курашганлар. (И. Р.)  4. Айтишларига қараганда, шамдоннинг оғирлиги беш пуд соф тилла зкан; уни Амир Темурнинг буйруғига мувофиқ ўша замондаги энг зўр ҳунарманд усталар ясашган экан.     (Ҳ. Ирфон.) 5. Юксак фикр, ёруғ ўй бўлмас тубан одамда, Дерларки, паст тоғнинг бошида қори бўлмас. (У.) 6. Ўлмас ўзига ўзи деди: “Қўрқма, Ўлмас, айтсанг ҳам ўлдиради булар, айтмасанг ҳам! Яхшиси, мардларча ҳалок бўл! Сен номард, қўрқоқ бўлсанг, Искандаров ҳам, Сергей амаки ҳам ишониб бу ёқларга юбормас эди. Менга отам ҳам ишониб розилик бермас эди. Майли, истаганча қийнашсин!... Мен мард одамнинг ўғлиман” (Ё. Шукуров.) 7. Шимол томон бийдай яланглик, ҳў уфққа туташиб кетган қирда эса қўйдай-қўйдай силлиқ, харсанглар думалаб ётар, ундан у ёғи қоп-қора қоялар бошланар; шип-шип босиб бораётганим серқум тупроқ устида, куз бўлишига қарамай, кўм-кўк, ўткир ҳидли, шаҳарда учрамайдиган баланд-баланд гуллар, гиёҳлар ўсиб, шабадада тўхтовсиз силкиниб турарди. (Ў. Усмонов.)

 

II. Ўқинг. Қандай тиниш белгилари ишлатилганини аниқланг. Тире, қавс ва қўштирноқ қўйилган ўринларга диққат қилинг, улар нима учун қўйилганини айтинг. Тире қўлланган гапларни кўчириб, унинг қўйилиш сабабини изоҳланг.

 

1. Бир донишманддан сўрадилар: — Қандай қилиб илмнинг энг юқори чўққисига чиқдинг? Донишманд шундай жавоб берди: — Билмаган, тушунмаган нарсамни олимдан ҳам, оддий кишидан ҳам, каттадан ҳам, кичикдан ҳам сўрадим. Бу тўғрида уялмадим, номус қилмадим, ўзимни юқори тутиб, мутакаббир бўлмадим. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур.»)  2. Ишком тагида столда самовар шақиллаб қайнар (Обид Юнусович, чойдишдан чой ичгандай бўлмайман, деб доим самовар қўйдирарди!) Мавжуда хола неварасига овқат едирар,  дадаси янги газеталарни кўздан кечирмоқда эди.    (О. Ё.)  3. Ёшу қари, бола-чақа — ҳаммаси шошилиб гузар томонгакетишарди. (Ё. Шукуров.) 4. Дала шамолидан қорайган юзлар, ғўзага тирналиб, иссиқ-совуқни кўп кўриб чиниққан қўллар (сўнгги икки кун қор чангаллаб кўсак юлишга тўғри келганди), жисмоний меҳнатда пишган навқирон гавдалар ҳозир ҳар қачонгидан ҳам ўтлироқ эди. (П. Қ.) 6. Амударё соҳили. Телба дарёнинг улкан идишда биқирлаб қайнаётган кофега ўхшаш бўтана суви бурала-бурала шимоли-ғарб томон — Орол сари ошиқмоқда. (С. Кароматов.) 7. Азизов Фарҳоднинг гапларини эслади: «Ажойиб аппарат! Асримизнинг чинакам мўъжизаларидан бири!           (Ҳ. Шайхов.)

 

III. Қуйидаги мисолларни ўқинг. Биринчи бўлимда берилган матндаги тушириб қолдирилган тиниш белгиларини аниқланг ва улар нима учун қўйилиши кераклигини изоҳланг. Иккинчи бўлимда берилган мисолларни тегишли тиниш белгиларини ўз ўрнига қўйган ҳолда кўчириб ёзинг; сифат, сон, олмош ва равишларни аниқлаб, устига номини ёзинг, уларни морфологик жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилинг.

 

I. 1. Бизда яхши раҳбар юзлаб минглаб кишиларнинг юрак ҳароратини бир жойга тўплаб учқундан аланга чиқарадиган одам. Бизда яхши раҳбар коллективнинг ўқи ўқ бўлмаса, машинанинг деталлари сочилиб кетади. Бизда яхши раҳбар — ўзига хос геолог одамларнинг қалбида ётган қимматбаҳо фазилатлар конини қидиради топади ишга туширади. Бизда яхши раҳбар ҳаётни билишда олим бўлиши керак одамларни бошқаришда санъаткор... Бизда яхши раҳбар энг яхши тарбиячи бўлиши керак чунки тарбиянинг ҳам, раҳбарликнинг ҳам марказида одам туради, одамларга ғамхўрлик туради.    (П. Қ.) 2. Ўтган йили радиодан Ватан уруши иштирокчиси ўз фарзандларини қандай топганлиги ҳақидаги бир ҳикояни зшитиб, мен ҳам Мудофаа вазирига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий комиссариатига хат ёздим. Мана ниҳоят яқинда Тошкентдан қувончли хат олдим Сизни дадамни топдим        (Н. Фозилов.) 3. Менинг ишончим фақат шахсий ишончгина эмас халқ ишончи эканини унутманг. Асло  Ягона ниятим эндигина бахтга эриша бошлаган халқимга хизмат қилишдан иборат.  Балли деди Даврон ака мамнун Ақл чироқ, нафс — сув. Нафс устунлик қилса шам сувга чўкиб ўчади. Буни ҳам унутманг! (Ё. Шукуров.) 4. Баҳор Уч туп ўрик бирдан гуллаб Фаридаларнинг ҳовлисини оппоқ гўзалликка тўлдирди. (П. Қ.)

II. 1. Акрамнинг эсида бор урушдан олдин, Акрам етти-саккиз яшар пайтида, бутун қишлоқ ёзда ҳу анави адирлар ортидаги даштга қовун экиб капа қуриб кўчиб чиқар болалар ҳар куни кечқурун эшакда қишлоққа қовун ташишар эди. (О.Ё.) 2. Гавҳар ўзининг ўқиши у биринчи курсни аъло баҳолар билан битириб келган эди Москвадан олган таассуротлари ҳақида гапирар экан бир неча марта ўзбек архитектурасини ҳам тилга олди. (П. Қ.) 3. Кулар юзли хушхулқли хушмуомалали одам андиша ва фаросат эгаси бўлади Шундай гўзал сифатларга эга бўлган лекин ўқимаган одам билан ҳамсуҳбат бўлиш ёмон хулқли қўрс бир олим билан ҳамсуҳбат бўлишдан кўра яхшироқдир. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур») 4. Бош архитектор бу жуда катта, жуда масъулиятли вазифа Бу вазифа биргина истеъдод эмас ташкилотчилик ва раҳбарлик қобилиятини ниҳоят виждоний покликни талаб қилади (О. Ё.)

 

469-машқ. I. Каби, дарвоқе, албатта, хўп, аттанг, фақат сўзларини доминанта сифатида олиб, уларнинг синонимларини топинг. Бу сўзлар қайси туркумларга киришини айтинг.

 

II. Ҳожиакбар Шайховнинг “Олмос жилоси” асаридан келтирилган қуйидаги мисолларни ўқиб, улар таркибида қўлланган неологизмларни  аниқланг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни фонетик жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилинг.

1. Экспедиция раҳбари ёпиқ канал орқали 17-кондаги  одамларнинг қандайдир доривор истеъмол қилиб, феъл-атворлари ўзгариб қолаётгани ҳақида космограмма юборди.    2. Экспедиция раҳбари Азизовни ўзининг ихчам ва чоққина илмий тажрибахонасида қабул қилди. 3. Экспедиция бошлиғи баҳайбат танкни эслатувчи «Яшин» номли улкан планетоход ёнида беш одамнинг шахсий делосини Олмос Азизовга таништирди. 4. Биринчи бўлиб Ҳаётнинг ҳужжатларини кўздан кечира бошлади... Икки йил Уранда, бир йил Миррихда геологик экспедицияда геомеханик бўлиб ишлаган. Фазогирлар учун таъсис этилган Гагарин номли халқаро мукофот лауреати. 5. — Менга сиз тўғрингизда рация орқали айтишди, — деди у. — Ксиоператор Олмос Азизовсиз, шундайми? 6. Ҳамма инженер-техник ходимларимиз алоқа пунктининг орқасидаги синтетик коттежларда туришади. 7. ...Умуман, зал темир-бетон пойдеворларга ўрнатилган ўчиргичлар, ажратгичлар, трансформатор, конденсатор, тўғрилагич ва бошқа турли-туман электр қурилмалара билан тўлади. 8. Нарироқда турган мўъжаз электромобилда ана шу йўл бўйлаб исталган томонга бориш мумкин эди. 9. Атом батареяли микрофонарини ёқиб, олдинга юрди. 10. Руҳий касалликлар ҳақидаги кассета-китобларни олди-да, Фарҳоднинг уйига отланди.

 

IV. Ўқинг. Омоним сўзларни топиб, маъноларини изоҳланг, турини айтинг.

 

1. Қолсун десанг агар мендан яхши от,

Ётни сўкма, жаҳл чиқса— носни от. 

Эшаклига салом бергил биринчи,  Ўзинг миниб олғон бўлсанг ҳамки от.

Соз бўлурди, ёр, гапимни бўлмасанг,

Бунча овсар, бунча қайсар бўлмасанг?

Менга дўстим узатғон гул бўлгину,

Ёвим — Тошмат зол қўлида бўлмасанг.

Нола қилма, кангул, фурсат бўлди кеч.

Ул нигорни қўмсамоқдан тугал кеч.

Калиш олиб бермағондинг йиғласа,

Кетди ташлаб, эмди армон лойин кеч.

Кўп жаврама, хотин, ўчир унингни.

Ашъор битай, сен хамир қил унингни.

Бунда илҳом қийнар, унда — хотиним,

Ол, илойим, бунингни ё унингни.

(Анвар Обиджон.)

Бинафшажон, бинафша,

Боғимда гуллаб-яшна.

Бўйларингга мен қурбон,

Ошиқ қалбда йўқ армон.

Мен сени севиб-куйиб

Қошгинамга келтирдим,

Бўйларингга бир тўйиб

Бахт уйимни тўлдирдим. 

(М. Муҳамедов.)

6. Томлардан куралган қор тор кўчаларни деярли тўлдираёзди. (Т. Малик.) Яна бир неча дақиқадан кейин Анвар садаф пардалари ярқираб турган яп-янги тор кўтариб кирди.  . Ҳ.)

 

III. Ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг антонимларини топиб, уларни ёнма-ён ёзинг.

 

1. Ёмон ният ҳам, ёмон одат ҳам юқумли касалликнинг бир тури.            (Т. Қаипберганов.)     2. Иссиқ қайтиб, одам сийраклашиб қолганда, Эшонбоев келди. (П. Қ.) 3. Амал — баланд бир минора. Унга нарвон билан чиқасан. Чиқиб олганингдан кейин нарвон тилсимдай, ўзидан-ўзи йўқолади. Ана ундан кейин тушиш қийин. (Т. Қаипберганов.) 4. Навоий ўзи ҳақидаги айтилган бу ҳаққоний сўзларни камтарлик билан тинглади. (О.)                         5. Чарчамайман. Муҳаббат билан яшаган одам чарчамайди, деган ривоятга ишонаман.   (Т. Қаипберганов.)   6. Туннинг чироғи ой бўлса, қалбимнинг офтоби - сиз. (Н. Ёқубов.)

 

470-машқ. I. Ўқинг ва кўчиринг. Кўчма маънода қўлланган сўзларни топиб тагига чизинг;  устига маъно қандай йўл билан кўчганлигини ёзиб қўйинг.

 

I.1. «Олмос»да ўн бешта экспресс канал мавжудлиги, космонавтларнинг сони эса, қутқарилганлар билан бирга, ўн еттига етганлиги Ердагиларга беш қўлдай аён-ку!            (Ҳ. Шайхов.) 2. Қандай ақлли қиз. Конференциядаги гаплари билан бутун зални танг қолдирди.                           (Т. Қаипберганов.) 3. Кема безовта дарёда оқар, тўлқинлар кема кифтига уриларди. (Й. Шамшаров.) 4. Шарифа кечки овқатнинг ғамида ошхонага кириб, деразанинғ иккала қанотини очди. (Т. Каипберганов.) 5. Икки минг  жуфт қувноқ кўз Мунисхоннинг оғзига қараб турибди. (И. Р.)  6. Яхшилиқ столи устида очиқ ётган бугунги почтани индамай кўра бошлади.                   (Т. Қаипберганов.) 7. Беруний ялт этиб қаради. Упа чапланган ниқобли юз ҳануз совуқ кулимсирарди!  (О.Ё.) 8. Офтобда қизиб, билқиллаб  турган тупроқни туёқлар тўзитиб борарди. (Т. Малик.)

 

II.      Одил Еқубовнинг «Кўҳна дунё» романидан келтирилган мисолларни ўқинг. Эскирган сўзларни топиб, уларнинг турини белгиланг.

 

1. Беруний, гарчи умрида ҳеч қачон илми нужум билан шуғулланмаса ҳам, султоннинг илтимосини қайтармади. Саройдан қайтгач, мунажжимлар йўл-йўриғидан фойдаланиб, зойича тузди, ҳатто унга жиндай тузатишлар киритиб, султоннинг кўнглига тасалли берувчи сўзлар ёзиб юборди. Ким билсин, эртага машварат вақтида султон уни шу хусусда сўроққа тутар, эҳтимол, тузган зойичасидан бирор хато топиб, интиқом олар. 2. Ана, тўрт томондаги меҳробсимон жойларда забт этилган юртларнинг кўк, сариқ, оқ туғлари турипти! Мағлуб лашкарбошиларнинг олтин ва кумуш дубулғалари, тиллодан жило берилган совут ва қалқонлари осиб қўйилган. Уларнинг ёнида бандларига лаъл ва забаржад қадалган эгри қиличлар, ўқ терилган чарм садоқлар... 3. Амир эшикда серрайиб турган найзадор сарбозлар ёнидан ўтиб, кўшкка кирди. Кечаси ёқилган шамлар ўчирилмаган, иккинчи ошёнага олиб чиқадиган тор йўлак ҳам, юқоридаги машваратхона ҳам ёп-ёруғ эди. 4. Энг чеккадаги чоғроққина ҳужрада Жолинус китобидан илми ташриҳга оид бобини кўздан кечириб ўтирган ёш табиб Абу Али эшик тақиллаганини зшитиб, чўчиб бошини кўтаради. 5. ...Ўнлаб жарроҳия асбобларини, ҳуқна қилишнинг янги йўлларини ўйлаб топди.

III. Ўқинг. Диалектал сўзларни аниқлаб, умумхалқ лексикаси билан қиёсланг.

 

1. Уларнинг эшикларини Аҳмадбойвачча ўзиники қилиб олган эди. Марҳумани шу ўзимизнинг эшикдан чиқардик. (Т. Малик.) 2. Улар сиздан кейиноқ Ширмонбулоққа кўчиб кетишган. Дадангизнинг бўлалари олиб кетдилар. (Т. Малик.) 3. — Бўлмаса “ўтик” денг. — Ҳа, айтаман. Асли тўғриси “ўтик”. Сизлар “этик” қилиб ўзгартириб олгансизлар. — Бўзак-чи? — “Бузоқ” тўғриси бўлмаса? Асли “бўзлаш”дан олинган-ку. — Бўлмаса бақа келинг, ...Чўлпоной ҳам ойкўлликларнинг талаффузига ҳазил қилди, ўзини орқага ташлаб: — Жўқ! — деди. (П. Қ.) 4. Маҳфуза дастурхон ёзди-да, бир чинни овқат билан иккита нон келтириб, ўзи ҳам ўтирди. (Т Малик.)  5. — Ўша менинг дойим-да. Ўзи ҳам овчи! — Дойим? — дедим мен. — Ҳали Бойтемир сенларга қариндош бўладими? — Ова.                (Н. Фозилов.) 6. — Қани, бойбува, ошга қаранг... — Дастурхондан товоқ олиниб, фотиҳа ўқилгач, қўлга сув берилди. (Т. Малик.) 7. — Ўтиринг, чалоб ичасизми? — Чалобми, чалобдан ҳам чакки маъқул. (Ш. Холмирзаев.)

 

IV. Ўқинг. Касб-ҳунарга оид сўз ва терминларни топиб, улар қайси соҳага тегишли эканини изоҳланг.

 

1.    Катта сада тагидаги баланд чайла томон юрдим. Токқайчининг чақ-чақ овози эшитилди. Ота ишкомнинг нариги чеккасида хомток қилиб юрган экан. (Н. Еқубов.)

2.   Ёғочни теша билан йўнсанг, теша пайраҳани фақат ўз томонига тўплайди, бир пайраҳани ҳам ташқарига чиқармайди. Рандаласанг, ранда қириндиларни ташқарига чиқариб юборади, ўз томонида бирорта қиринди қолдирмайди. Арраласанг, арра ҳар икки томонга баравар қипиқ тўқади. Турмушда теша каби бахил бўлиб, фақат ўз манфаатингнигина ўйлама, бошқаларга ҳам ёрдам бер. Агар бор-йўғингни бошқаларга сарф қилиб, натижада ўзинг муҳтожликда қолсанг, ранда ишини қилган бўласан. Энг яхшиси арра каби иш тут, ўзингга ҳам бўлсин, бошқа кишиларга ҳам фойданг тегсин. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур»).

3. Яшил сув ўти — хлорелла жуда катта миқдорда органик модда яратиши билан катта иқтисодий самара бериш хусусиятига эгадир. Унинг энг қимматли моҳияти шундаки, унга оқсил, ёғлар, ҳатто углеводлар ҳам зарур эмас, аксинча, энг оддий минерал бирикмалар — карбонат ангидрид гази ва сув бўлса, бас... (К. Е. Шариков.)

4. Ҳофиз мартен печини қайнатишга, Саид эса оташ ғўлаларни жиловлашга кетди. Саид ўз мелкосорт стани ёнида жавлон урарди. 1200 градусгача қиздирилган печь ичидан қип-қизил чўғ бўлиб чиққан пўлат қуйилмалар кетма-кет қисувчи станга югуришади, унда роса қисилиб, нозиклашиб чиққан ғўлалар ўйноқлаб, бебошлик қилмоқчи бўлишади. Аммо   Саид қўлидаги узун омбур билан уларнинг дам елкасидан, дам эса думидан туртиб, роликлар ёрдамида қайчи станга йўллаб юборади. (Й. Муқимов.)

 

471-машқ. I. Ўткир Ҳошимовнинг «Қуёш тарозиси» тўпламидан келтирилган қуйидаги мисолларни ўқинг. Фразеологик ибораларни топиб, маъносини тушунтиринг. Ажратиб кўрсатилган сўзларни фонетик жиҳатдан таҳлил қилинг.

 

1. Терак бўйи пастликда аждардек вишиллаётган Бўржарга қарашим билан юрагим орқага тортиб кетди. — Қалай, юрагинг пўкиллаб қолдими? Дўриллаган овоз эгасини таниб, бурилиб қарадим. 2. Тўй аниқ бўлганида, олдига ўтқазиб қўйиб. лўндагина килиб тушунтирган эди: “Ўзинг хоҳлаб қиляпсан бу ишни, билиб қўй, тўйдан кейин майда-чуйда гапларни кўтариб келадиган бўлсанг, дилингни сиёҳ қилиб қўяман”.  Ёдгор жаранглаган уйлар, қора дарахтдан қилинган гарнитурлар, қўша-қўша гиламларни кўриб оғзи очилиб қолди. Қимнинг юрагига қаср қураётганини у билмаса, Ёдгор билади-ку. 5. Парталар орасидан ўтиб бораркан, қоғозга кўз ташлади-ю, хат эканини билиб, тепа сочи тикка бўлиб кетди. 6. Қишда Ёдгорнинг ётоғига борганида, эрга тегаман деганда шунчаки унинг қўйнига қўл солиб кўрмоқчи эди. 7. Дилфузани кўриши билан бирдан юзи ёришди-ю, секин-секин юриб кетди. 8. Мана, ҳозир ҳам қаёққа кетганини билмайсиз. Битта қизингизни эплаб ололмайсиз. — Бу Васила Назаровнанинг овози эди. Дилфузанинг юраги шувиллаб кетди.

 

II. Ўқинг. Фразеологик ибораларни синонимик группаларга ажратиб ёзинг.

 

Ҳайратда қолмоқ, “ҳаш-паш” дегунча, ҳолдан тойди, юрагини ёрди, юраги сиқилди, таъби хира бўлди, ёқасини ушламоқ, кўз очиб юмгунча, ҳуши кетди, юрак-бағри қон бўлди, сабр косаси тўлди, оёғига болта урмоқ, оғзи қулоғига етди, “ҳа-ҳу” дегунча, тинкаси қуриди, эси оғди, ўтакасини ёрди, таъби тирриқ бўлди, пайини қирқмоқ, боши кўкка етди.

 

III. Ўқинг. Фразеологик ибораларнинг антонимларини топиб, ёнма-ён ёзинг.

 

Юзи ёруғ бўлди, тили узун, лафзида турмоқ, истараси иссиқ, ичи қора, кўкка кўтармоқ, кўнгли юмшоқ, кўнгли хира бўлди, кўнгли чўкди, феъли тор, ёдидан чиқмоц, юзи шувут бўлди, тили қисиқ, сўзидан қайтмоқ, сўхтаси совуқ, кўнгли оқ, ерга урмоқ, кўнгли қаттиқ, кўнгли ёришди, кўнгли кўтарилди, феъли кенг, эсига келмоқ.

 

472-машқ. I. Ўқинг. Биринчи бўлимда берилган текстдаги фраза, такт, сўз, бўғин ва товушларни аниқланг:  иккинчи бўлимдаги текстни кўчириб, фраза ва тактларга ажратинг.

 

             1. Мен Мирзажон Эминовнинг шахсига сиғинмоқчи эмасман. Биламан: ортиқча мақтов ҳеч кимга фойда келтирган эмас! Лекин  иш тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳозир кўп нарса раҳбар ходимларга боғлиқ; агар раҳбар уддабурон ва ишбилармон бўлса, энг муҳими, жонкуяр бўлса, меҳнат аҳлининг оддий ишчининг қадрини билиб иш тутса, у кўп нарсага қодир!.. Шунда меҳнат аҳли ҳам бу ғамхўрликка жавобан жонини фидо қилиб юборади! (О. Ё.)

             2. Баҳор нафаси уфурган ҳамма ерда сергак деҳқонни кўрасиз. Фикри-ёди далада, экиш-тикишда. Дала айланиб юрган Ҳакимжон ана шу улуғ тиришқоқликни буғдой майсасида, дарахт куртагида, асалари виз-визида, тракторлар ҳайқириғида кўрди. (М. Муҳамедов.)

 

II.     Ўқинг. Комбинатор ва позицион ўзгаришга учраган сўзларни топиб, товуш ўзгариши қандай юз берганини изоҳланг.

 

1. Симёғоч тагида турган йигит билан қизни кўриб кулиб қўйди. “ Шу ҳавода нима зарил?” (Ў.Ҳ.) 2. Ўша лодон билан ўзинг гаплаш.                         (Т. Қаипберганов.) 3. Ана, сизга ғаламисликнинг, аризавозликнинг оқибати. (Т. Қаипберганов.) 4. Бобомми феълини айтганман сизга. (С. Кароматов.)       5. Найимжон бечорага жавр бўлди-ди. (С. Кароматов.) 6. Кампирри дардини асти сўраманг. (С. Кароматов.) 7. Йилли охирида миллион-миллион ажратилган маблағ фойдаланилмай қолиб кетади. (С. Кароматов.) 8. Бошқа қишлоқларнинг оқсоқолларидан ҳеч қайсисига тасбеҳ арғумон қилганим йўқ.                     (Ф. Бойқурт.) 9. Майрам олдидан қандайдир зўр йиғин шу ерда бўлар эмиш. Катталар айтишибди. (Ў. Усмонов.)

 

III.     Ўқинг. Орфографик жиҳатдан хато ёзилган сўзларни топиб кўчиринг, тагига чизиб, нимада хато қилинганини изоҳланг ва ёнига тўғрисини ёзиб қўйинг.

 

1. Шоазим стаканни олиб крандан сув ичкани кетди. (П. Қ.) 2. Ўрик ғарқ пишган, ҳандалаклар энди ҳид таратган иссиқ ёз кунларини бирида Маҳкам Москвадан телеграмма олди. (П.Қ.) 3. Бундан қирқ йилча илгари қишлоғимизда фақат битта саводлик киши бор эди... (И. Р.) 4. Ранги бўлса ҳам самон, Паст келмас эди ҳамон. (Ҳ.О.) 6. Қор устида гул сингари сўлум эди ул нигор. (Ш. Руставели.) 7. Сайфи туника чойнакни қўлига олди.          (С. Аҳм.)  9. Машина гоҳ ўнга, гоҳ чапга сирғаниб, кутилмаганда чуқурчага тушиб қолди. (Э.Усмонов.) 10. Аҳмаднинг суви уччаламизга етади.  (Ф. Бойқурт.)

 

473- машқ. I. Ўқинг. Содда ва қўшма гапларни аниқланг. Содда гапларни кўчириб, улар таркибидаги сўз бирикмаларини ажратинг.

 

Акрам жар ёқасидаги жийдазорга етиб борганида, осмонда ҳам, сойдаги сувда ҳам милт-милт юлдузлар ёнди, тегирмон устидаги оқ терак шохлари орасида сирғадай ялтиллаб ярим ой кўринди... Атроф жимжит эди. Фақат новдан қуйилаётган сув шовиллар, тегирмон парраклари гувиллар эди. Гоҳо-гоҳо тоғдан эсган енгил шабада жийда шохларини силаб шитирлатиб қўярди!.. Акрам жийда шохларини эгиб, юзига босди. Жийда гулини тўккан бўлса-да, оқиш япроқчалар ва гул тугунчаларининг хушбўй ҳиди димоғига гупиллаб кириб, кўнгли яйраб кетди. Шу пайт қаердадир юқорида, жар устидаги боғлар орасида, аёл кишиларнинг шивир-шивири ва бўғиқ кулгиси эшитилди. Илгарилари Ҳамида билан Малоҳат доим ўша томондан тушиб келишарди. . Ё.)

 

II. Ўқинг. Икки бош бўлакли ва бир бош бўлакли гапларни топиб, алоҳида-алоҳида кўчиринг; гап бўлакларини аниқлаб, тагига тегишлича чизинг; бир бош бўлакли гаплар устига турини ёзиб қўйинг.

 

1. Султонмурод тинмасдан Хайёмнинг энг гўзал рубоийларини ўқиб, маъноларини усталик билан шарҳлашга бошлади. (О.) 2. Ғойибназарни янги мавсум олдидан ҳисобчиликдан бўшатишди. (Н. Қобул.) 3. Бу ерда катта шаҳарларга хос асабийлик, шовқин-сурон, чоп-чоп йўқ. (О.Ё.) 4. Исоқ қизнинг беғубор гапига ҳузур қилиб кулди.     (Й. Шамшаров.) 5. Ўзингиздан олдин келган одамлардан ибрат олинг, кейин келганларга ибрат бўлинг. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур».) 6. Замонавий бўлиш учун ёзувчи ўз юртининг бугунги кунини ўз хонадонидек билиши керак. (Ас. М.) 7. — Шошма, Юрка. Ош ҳақида бошқа вақтда гаплашармиз. Бўлим командиридан рухсат олиб, Хромовнинг олдига кирайлик. Кетиб қолмасин, тағин. Акс ҳолда, тонг отгунча ухламай қийналиб чиқаман.    (Ҳ. Тожибоев.) 8. Дала йўли. Бири кичик, иккинчиси каттароқ икки анҳор ўртасидан ўтган бу йўлнинг четини тол ва тераклар қоплаган. (Ё. Шукуров.) 9. Ҳув анов, қоқ тепадаги катта оқ юлдузни Олтин қозиқ дейдилар. (О. Ё.)

 

 

III.    Ўқинг. Ундалма, кириш сўз ва кириш бирикмали гапларни топиб кўчиринг, устига номини ёзиб қўйинг; ишлатилган тиниш белгиларининг қўйилиш сабабини изоҳланг.

 

1.    Унинг назарида, бунёд бўлгандан бери қишлоқ бунақанги тантанавор тус олмаган эди. (И. Шамширов.)

     2.      Қуёшдан тож кийган чўққилар,

              Тунда ой бош қўйган чўққилар,

              Юлдузлар ёш қуйган чўққилар,

Сиз менинг қўшиғим, куйларим. (З. О.)

3.    Муроджон индамай, битта-битта юра бошлади. (Й. Шамшаров.)          4. Ўтинсиз қозон қайнамайди, чироғим. (О.) 5. У одам энг тўғри йўлни эмас, энг осон йўлни танлар эди.     (П. Қ.) 6. Афсуски, сиз хатоингизни ҳали ҳам тушуниб етмабсиз. (Э. Усмонов.)   7. Менимча, шофёр ёлғон гапирмади.       (Т. Қаипберганов.) 8. Нурига ўхшаш қизларнинг ишқи баҳорда ёққан қордай: бир ёқдан ёғиб, бир ёқдан эриб кетади. (О.) 9. Демак, сен Ўрта Осиёда янги олтин рудаси формацияси... борлигини исбот қилдинг. (С. Кароматов.)

10.          Билсанг, адабиёт — фанлар онаси,

У доим ўргатур одам бўлмоқни.

Ўргатиб қўяди келса хонаси

Қандай тирилмоқни, қандай ўлмоқни! (Муҳ. Али.)

 

IV.    Ўқинг ва кўчиринг. Ажратилган бўлак ва киритма гапларни аниқлаб, тагига чизинг, устига номини ёзиб қўйинг; қўйилган тиниш белгиларига дикқат қилинг ва улар нима учун қўлланганини айтинг.

 

1. Омманинг тарбияси билан, китобхоннинг гўзалликка муҳаббати билан бир чақалик иши бўлмаган ундай шоирлар бор жойда - капитал дунёсида ёзувчи билан китобхоннинг учрашуви муаммодир. (Ас.М.) 2. Зокир қўнғироқ чалди (у катта-кичик ҳамма мажлисларни қўнғироқ билан олиб борарди) ва қовоғини солиб деди... (П. Қ.) 3. Умри меҳнат билан ўтган, пахта деб, боғ-роғ деб ёниб кетган бу улуғ заҳматкашларнинг сўнмас хотирасини бўлғуси авлодларга, Мирзачўлда қад кўтараётган гўзал шаҳарларда яшайдиган келгуси наслларга етказувчи бирор йирик асар борми? (О.Ё.) 4. Отамни янада хурсанд қилиш учун бурчакдаги пўлат сандиқчадан (биз уни сейф деймиз, ўзимнинг жамғармаларимни шунга солиб қўяман) омонат дафтарчани олиб бердим. (И. Р.) 5. — Бир вақтлар, Бекободга энди келган пайтларимда, — дейди Саид, — бу ерлар кўзимга совуқ, жозибасиз кўринган эдй.                    (Й. Муқимов.) 6. Акрам ўз докладида бош архитекторнинг лойиҳасини анча қаттиқ танқид қилган, лойиҳанинг яхши томонларини эътироф этгани ҳолда, унинг қишлоқ ҳаёти талабларидан анча узоқ эканини — Зафар Бобоевнинг бу иши Зарафшон воҳасидаги катта бир қишлоқни қайта қуришга бағишланган эди — исботлаб берган эди. (О. Ё.)

475- машқ. I. Ўқинг ва кўчиринг. Тўлиқсиз гаплар ва сўз-гапларни топиб, тагига чизинг, устига номини ёзиб қўйинг; тўлиқсиз гапларда қайси бўлаклар тушириб қолдирилганини изоҳланг.

 

              I. Очил ўша куни келмади. Эртасига туш пайтида Маҳкам поездга чиқмоқчи бўлиб чамадонини йиғиштираётганда келди. — Қаерда эдингиз? — Редакцияда. — Кечаси-я? — Ҳа. Навбатчилик қилдик. (П. Қ.) 2. — Камбағалларнинг куни туғди — оқ пошшо тахтдан тушибди! — Ростми? — Ҳа. (Ё.Шукуров.) 3. Майнинг бошлари эди. Маъмура тўққизинчи синфни битираётганди. (Тўлқин.) 4. — Танимасангиз, билиб олинг: Ҳабиба опам Нортожи акамларнинг хотинлари. А?— Ҳа. У киши докторлар. (Н. Фозилов.) 5. — Идорада ким бор? — Ҳеч ким... — зўрға жавоб бера олди Фазилат. — Раис қани? — Даштда. Ўроқда. — Сиз ким бўласиз? — Мен... ҳисобчига ёрдамчи. (О. Ё.)

              II. Ўқинг. Содда ва қўшма гапларни аниқланг. Қўшма гап турларини, компонентлари ўзаро қандай боғланганини изоҳланг.

 

1. Бу вақт маҳалла-кўй, яқин-йироқ, дўстлар йиғилишган, тўп-тўп бўлиб суҳбатлашишарди. (Ҳ. Ғ.) 2. Ҳаракат беш минут тўхтаб қолса, машиналар йўлга сиғмай кетар экан. (Б. Эргашев.) 3. Ўтираётиб яна орқамга қарадим: Шоҳиста ҳамон пастликда қўл силкиб турарди. (Э. Усмонов.) 4. Мақсадим битта: бригадада ишлаб туриб ўқиш, техникани ўрганиб олиш, институтни битириб инженер бўлиш. (Ҳ. Н.) 5. Алангани гулхандан ажратиб бўлмаганидай, бу фикрларнинг шаклини мазмунидан ажратиш мумкин эмасди. (П. Қ.) 6. Болалар ёғин-сочинли кунларда лой кечиб қийналишмасин деб кўчаларга асфальт ётқизди. (Э. Усмонов.) 7. Ёзувчиликнинг бошқа касблардан фарқи шундаки, унинг бўш вақти бўлмайди. (Ас. М.)                       8. Тошкентдаги тўқимачилик фабрикасининг собиқ мастери, бурунлар об-ҳаво ҳодисаларига бепарво қарарди. (О.)   9. Замира ҳаяжондан хиёл нўноқлашган қадамлар билан ичкари кирар экан, Очил унинг томошага отлангандай башанг кийиниб чиққанини сезди. (П. Қ.) 10. Инсон ҳаётидаги энг қувончли дамлар — бу ёруғ дунёнинг ташвиш-ғамларини унутган дамлар бўлса керак.    (Т. Қаипберганов.) 11. Гап Сайёрага тааллуқли экан шекилли, унга тикилиб қолишди. (Олмос)

 

III. Қўшма гапларни ўқинг, турини айтинг. Боғланган ва боғловчисиз қўшма гапларни топиб, алоҳида-алоҳида гуруҳлаб кўчиринг; компонентларнинг мазмун муносабатини изоҳланг.

 

1. Шаҳардаги Навоий, Шота Руставели, Дўстлик кўчаларида транспорт ҳаракати ниҳоятда тиғиз бўлганлиги сабабли, велосипед қатнови тақиқлаб қўйилган. (Б. Эргашев.) 2. Манзура опам кичик ўғиллари Сухроб билан овора эдилар; бир пайт дарвозадан ҳовлиқиб Хайриддин ака кириб келдилар.                (Ў. Усмонов.) 3. Қоратошнинг осойишталигини сен асрашинг керакми ёки мен асрашим керакми? (Ф. Бойқурт.) 4. Сиз қаерда бўлсангиз, мен ўша ерга боравераман. (Ф. Бойқурт.) 5. Ҳеч нарсани билмовчи ва ҳеч нарсани билиб олишга интилмовчи киши энг ёмон кишидир: ахир, унда икки иллат бир-бирига чирмашиб кетгандир. (Платон.) 6. Кимни ҳам қўмсатмас умр баҳори? Кимни ром этмагай туғилган уйи? (Т. Сайдалиев.) 7. Илгари Замиранинг рад жавоби туфайли ўзини камситилгандай ҳис қилар ва бу ҳис қалбини тутундай қоплаб ётарди. (П. Қ.) 8. Насиҳат қилиш осон, уни адо этиш қийин. (Ў. Усмонов.)

 

IV. Ўқинг. Эргашган қўшма гапларни топиб кўчиринг; бош гап тагига бир тўгри, эргаш гап тагига тўлқинли чизиқ чизиб, эргаш гапнинг турини устига ёзиб қўйинг.

 

1. Боласини ким кўп эркалатса, кейин у ўзига шунчалик кўп азоб-уқубат сотиб олади. (Ў. Усмонов.) 2. Катта қора стол устига юз шамлик қалпоқсиз лампочка паст тушириб осилган эдики, ўтирган кишининг пешанасига иссиғи уриб турарди. (П. Қ.) 3. Борлиқ тун қўйнида тинчгина ором олар, фақат ариқларда шарқираб оққан сувларгина, майин шабадада астагина тебраниб, ўзаро секингина нималарнидир шивирлашаётган ғўза япроқларигина бу сокинликни бузарди, холос. (Ж. Абд.) 4. Тоғ-тошлардан кўтарилаётган ҳовур еру кўк оралиғида беҳол тебраниб турар, табиат гўё борлиқни улкан беланчакда аллалаётгандек эди. (С. Кароматов.) 5. Боя билдингиз-ку, ўқиган, тушунган, ўзини маданиятли ҳисоблаган мудирдан кўра оддий бир чаласавод аёлнинг фаҳми ўткирроқ чиқди. (Ў.Усмонов.)          6. Наҳотки, инсон умри шу қадар тез ўтса-ю, ёшлик кўчаларини йиллар хазони шу қадар тез, шошилиб беркитса? (У. Усмонов.) 7. Нигора қийналиб қолмасин, деб болаларингизни боғчага жойлаштирдик. (Э. Усмонов.) 8. Райҳон Самадовна вужуди билан сезиб турибди — Зулхумор яна дадасини қўмсаган. (Ў.Усмонов.) 9. Очил сўзини тамом қилар-қилмас, Виталий Александрович сўзга чиқди. (П. Қ.)   10. Ёшликнинг топилмас фазилати шуки, одам ҳеч нарсадан қўрқмайди. (Ў. Усмонов.)   11. Офтоб ҳали қор ташлаган... булутлар ортидан чиқмаган бўлса ҳам, тушга бориб ҳамма ёқ илиб кетади.   (П. Қ.)           12. Қўшнимиз Аҳмад буванинг уйи тепаликда бўлгани учун, ҳовлиси, айвони бизникидан кўриниб турарди. (Ў.Усмонов.)

 

476-машқ. I. Ўқинг. Боғланган, эргашган, боғловчисиз қўшма гапларни топиб, улар орасидаги фарқни, компонентлар орасидаги муносабатни изоҳланг; эргаш гапларнинг турини аниқланг.

 

I.  Ҳаво юзини тўсган парда кўтарилгач, чўлқуварлар ўринларидан туриб, пахтазор томон юришди. (С. Кароматов.)2. Томчи сел бўлмас, душман эл бўлмас! (О. Ё.)    3. Ваҳобовнинг чеҳрасидаги қувонч ўрнини маъюслик қоплади, аммо қалбида жўш ураётган умид сўнмади. (С. Кароматов.) 4. Зўр дарёдан канал, ариқ ва эгатлар орқали ғўзаларга обиҳаёт олиб борилгани каби, тарих дарёсидан ҳар бир бўлажак эшитувчисининг онгига оловли ҳақиқат олиб бормоқчи эди. (П. Қ.) 5. Ҳаётда шундай дақиқалар бўладики, киши ўз мақсадини аниқ белгилаб олиши заруратга айланади.           (С. Кароматов.)   6. Тилнинг гўзаллик қоидаси — мантиқ ва табиийлик, бойлик манбаи халқчиллик. (Ас. М.) 7. Чўлда қиш қанча қаҳрли келса, баҳор шунча мулойим бўлади.  (С. Кароматов.) 8. «Лочин»нинг радиоузатгичига нимадир бўлган-у, Шаҳбоз морзе луғати ёрдамида гаплашишга ҳаракат қилганди. (Ҳ. Шайхов.)  9. Қаер қулай бўлса, ўша ерда яшайверадиган замон ҳозир. (Ў. Усмонов.) 10 Ҳар йили ёз келди,  сув жанжали бошланади. (С.Кароматов.) 11. Унинг соғайиб кетиши йўлида нимаики лозим бўлса, барчасини қиламиз. (Ф. Бойқурт.) 12. Аммо бахтим шунда эдики, она табиатнинг қўйнида эдим. (Ас. М.)

II.   Ўқинг ва ёзинг. Қўшма гап турини аниқланг. Ҳар бир мисолдан сўнг қўшма гап қисмларининг боғланишини схемада кўрсатинг.

 

1. Ўқишига халақит берадиган нимаики учраса, ҳаммасини кескин рад этиб келяпти. (П.Қ.) 2. Сен илмга ўзингни буткул бағишламасанг, илм сенга ҳеч нима инъом қилмайди. (Т. Малик.) 3. Донишманднинг шоҳга эҳтиёжи йўқ, аммо шоҳ донишмандга ҳамиша муҳтождир. (Т. Малик.) 4. Фойда бермас нодонларга ҳақиқат шамин ёқиш, Будир гўё кеча-кундуз заранг тошга мих қоқиш. (Ҳ. Ирфон.) 5. Ғорнинг оғзини портлатиб буткул беркитиб қўйиш керак, токи бирорта одам ҳам у ерга киролмасин! (Ҳ. Шайхов.) 6. Ие, баҳор кирганини сезмай қолибманми ё бу бир кечада гуллаб чиқибдими... (П. Қ.)

7.  Наима тўғрисидан ташвиш йўқ; ҳусн, одоб, юмуш ҳаммасидан кўнгил тўқ. (А. Қод.)  8. Кеча кечқурун ойнангиз қарсиллаб синган заҳоти югуриб кўчага чиқсам, Қосимов муюлишда қочиб бораётган экан. (Ў. Усмонов.) 9. Ҳаво айтарли совуқ эмас, бироқ кучсиз изғирин баданни жунжиктиради. (Т. Малик.) 10. Дарҳол ичкарида енгил оёқ шарпаси эшитилиб, эшик аста очилди. (О. Ё.)

 

III.    Ўқинг. Мураккаб қўшма гап компонентлари сони ва уларнинг ўзаро боғланиш усулини изоҳланг. Мураккаб қўшма гапнинг ҳар бир турига мос келадиган биттадан мисолни танлаб кўчиринг, улардаги қисмларнинг боғланишини схемада кўрсатинг, гап бўлакларини аниқлаб, тагига тегишлича чизинг.

1. Осмон мусаффо, қуёш чарақлаган бўлса-да, яланглик у қадар иссиқ эмасди.         (Т. Малик.) 2. Шаҳар кўчалари кимсасиз, дўконлар ёпилган, фақат сой бўйидаги баъзи карвонсаройлардагина тунги сирли ҳаёт нишоналари сезилар, қурғонларда гулхан ёнар, ўчоқлар атрофида одамлар куймаланар эди. (0.Ё.) 3. Инсон, уни ҳеч ким йўқламай бор-йўқлиги аҳамиятсиз бўлиб қолганда, ўлади. (Н. Қобул.) 4. Маҳмуд ака онда-сонда гапириб қўяр, лекин иккови ҳам ўғилларидан кўнгиллари тўлиб суҳбатлашаётганлари билиниб турар ва бу Маҳкамга ажиб бир хотиржамлик бағишларди, (П. Қ.) 5. Ғулом усталик билан машинага газ берди, бироқ ғилдирак энди уч метрча олға силжиган эдики, кўприк бир томонга оға бошлади. (Д. Нурий.) 6. Кимнингдир кўнглида зебу зийнат, айшу ишрат ҳирси аланга олса, у ерда инсоф, одамгарчилик хас ўрнида ёниб, кимларнидир ўз қопқонига тортиши турган гап. (Ў.Усмонов.) 7. Аминмизки, ўртоқлар, она-Ватан сиз ижодкор, янгиликка ташна ёшларни қайси жабҳага юбормасин, юзимизни ерга қаратмайсизлар, совет ёшларига хос ғайрат билан фидокорона меҳнат қиласизлар. (Ҳ. Тожибоев.) 8. Улар барча қилган ишларини ҳисоблаб ўтишди: темир йўл кўприги портлатилди, натижада, бир ҳафта поезд ўта олмади; Крутой Яр посёлкасидаги немис гарнизонига ҳужум қилиб, солдатлар турган уйларга гранаталар ташланди; қисқа, шиддатли жангдан сўнг партизанлар ортга қайтди, гитлерчилар эса ўлганларни икки кун кўмишди; қўпорувчи группа ўқ-дори омборини ва учта ёнилғи омборини портлатди; солдат ва техника ор-тилган эшелон жарга ағдарилди. (А. Воинов.)

 

IV. Ўқинг ва кўчиринг. Ўзга гапнинг кўчирма ва ўзлаштирма гап турларини аниқланг. Кўчирма гапларни ўзлаштирма гапларга, ўзлаштирма гапларни кўчирма гапларга айлантириб ёзинг.

 

1. Навоий бу ўлкага ҳушёр одамлардан юбориб, улар орқали бутун вазиятдан огоҳ бўлиб туриш мумкинлигини баён қилди. (О.) 2. Латипов: «Уни тезроқ оёққа турғизмасак бўлмайди. Апрелда Чимқўрғон командаси билан мусобақа қиламиз. Эшмат дарвозабонсиз командамизнинг чанги чиқади», — деяпти.   (Ҳ. Н.) 3. Зоҳид кетиш олдида Маликахонни кўролмаганига жуда ачинганини, у киши билан бир гаплашиш учун алоҳида келишини айтиб кампирни юпатди. (С.Аҳм.) 4. Салимов кабинетига ҳеч кимни киритмасликни буюрди. (Ж.Абд.)  5. Йигит бир-икки қадам орқароқда юриб, ҳар замонда эгилиб, тўкилган пахталарни терганча, институтнинг агрономия факультетини битирганини, агар бу ерга ўрнашса, ёлғиз онасини кўчиртириб келишини айтди. (С. Нуров.)

 

 

 

 

 

ШАРТЛИ ҚИСҚАРТМАЛАР

 

А. Қ. — Абдулла Қаҳҳор

А. Қод. — Абдулла Қодирий

А. П. — Акмал Пўлат

Ас. М. — Асқад Мухтор

Г. Ж. — Гулчеҳра Жўраева

Ж. Абд. — Жонрид Абдуллахонов

З. — Зулфия

З. О. — Зоҳиджон Обидов

И. Р. — Иброҳим Раҳим

Л. Ш. — Лев Шейнин

М. Г. — Максим Горький

М. И. — Мирзакалон Исмоилий

Мирм. — Мирмуҳсин

Н. — Навоий

Н. С. — Назир Сафаров

Н. Т. — Николай Тихонов

О. — Ойбек

О. Ё. — Одил Еқубов

П. Т. — Парда Турсун

П. Қ. — Пиримқул Қодиров

Р. Ф. — Раҳмат Файзий

С. А. — Садриддин Айний

С. Аҳм. — Саид Аҳмад

С. Ан. — Суннатулла Анорбоев

С Б. — Сергей Бородин

С. Е. — Сергей Есенин

У.  — Уйғун

У. Н. — Учқун Назаров

X. С. — Хайриддин Салоҳ

Ч. Айт. — Чингиз Айтматов

Ш. — Шуҳрат

Э. В. — Эркин Воҳидов

Я. — Комил Яшин

Ў. У. — Ўлмас Умарбеков

Ў. Ҳ. — Ўткир Ҳошимов

Қ. Ҳ. — Қудрат Ҳикмат

Ғ. Ғ. — Ғафур Ғулом

Ҳ. 0. — Ҳамид Олимжон

Ҳ. Н. — Ҳаким Назир

Ҳ. Ғ. — Ҳамид Ғулом

Ҳ. Ҳ. — Ҳамза Ҳакимзода

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МУНДАРИЖА

 

Фонетика, графика, орфография

5

Лексикология

25

Сўз ва унинг маъноси

25

Сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра турлари

29

Ўзбек тилининг луғат состави

36

Морфология

47

От

50

Сифат

60

Сон

68

Олмош

74

Феъл

81

Равиш

100

Ёрдамчи сўзлар

105

Кўмакчи

106

Боғловчи

108

Юклама ва модал сўзлар

110

Ундов ва тақлид сўзлар

112

Синтаксис.  Сўз бирикмаси

116

Гап

119

Гап бўлаклари

123

Бир бош бўлакли гаплар

140

Қўшма гап

143

Боғланган қўшма гап

144

Эргашган қўшма гап

146

Боғловчисиз қўшма гап

155

Мураккаб қўшма гаплар

158

Кўчирма ва ўзлаштирма гап

162

Услубият

165

Услубият турлари. Лексик услубият

167

Фонетик услубият

169

Морфологик услубият

169

Синтактик услубият

171

Пунктуация ва такрорлаш учун машқлар

172

 

 

Р.Икромова, Д.Муҳамедова, М.А.Ҳамроев

Она  тилидан машқлар тўплами

Тошкент, 2009. Адади 1000.  Times New Roman  гарнитураси, 10 кегл.

Ҳажми 12 босма табоқ.