УЗБЕКИСТОН АЛОКА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

«СОЦИОЛОГИЯ» фанидан

 (Сиртки факультет учун)

 

ИШЧИ ДАСТУР

 

 

Тошкент 2005


 

 

Ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий комплексининг махсус методологик комиссияси баённомаси ва Узбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртларининг илмий-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаш Президиумининг 2003 йил 15 февралдаги мажлиси қарори билан тавсия этилган намунавий дастур асосида тузилган

Тузувчи(лар): катта ўкитувчилар: Ш.А.Раупова, Г.А.Халикова

 

 

 

Ишчи дастур УзДЖКНваА кафедраси

йигилишида мухокама килинди ва маъкулланди

(2005 йил, 20 июн, 39 - сонли мажлис баённомаси)

 

Кафедра мудири___________доцент Туленова Г.Ж.

 

Факультет декани______________

 

 

 

 

Талабанинг умумий иш хажми                  ____14 соат

Жумладан                                                   __    6 семестрларда

Маъруза                                                               8 соат

Амалий (семинар) машгулотлари              6 соат

 

 

 

1. Суз боши

 

1.1. Укитишнинг максади ва вазифаси

 

Хозирги кунда инсон мураккаб, карама каршиликлардан иборат булган жамиятда хар хил вазиятда узининг урнини  бахолай олиши ва керакли булган хулосаларни чикара олиши лозим. Хозирги замон жамиятнинг мураккаблиги вазиятга бахо ва ундан тугри хулоса чикаришнинг мураккаблиги инсонни ноаник шароитга куйиб куяди.

Хозирги замонавий инсоннинг бундай холати-теварак атрофдаги оламни, инсонларни ва уларнинг хулк-атворларини урганишнинг факатгина купгина сабабларнинг бир томонигина, холос. Социология курсининг Олий таълим тизимида мажбурий предмет сифатида укитишни бу йуналишда асосий кадам деб хисоблаш мумкин. Социология предметининг мураккаблиги шундан иборатки, урганиладиган материал каттадир, бунга сабаб хозирги замон жамиятининг мураккаблигидир. Мана шу сабабларга кура социологиянинг урганаётган инсон шу фаннинг мохиятини, яъни асосий вазифаларини концепциясини ва йуналишини билиш лозим. Бу билимлар фаолиятнинг хар хил тармокларида ишловчи касб эгаларига ижтимоий гурухлар, ташкилотлар, алохидаги шахслар билан узаро мулокотда булишга ёрдам беради:

- ижтимоий муносабатларга янада чукуррок кирган холда одамларнинг хулк-атворларини бошкара олишга, карама-каршиликларни йукота олишга, ташкилотларда ислохотлар кила олишга;

- бизни ураб турган теварак-атрофга бошка позициядан карай олишга ваижтимоий ходисанинг хар хиллигини кура олишга ёрдам беради. Бу билан янги гернативлар очилади, янги хаётий мухим булган хулосалар чикариш имконияти юзага келади;

- социологиянинг бошка фанлар билан узаро алокасини тушунишга, уларни жамият хаётидаги ахамиятини билишга ургатади.

 

 

1.2. Фан буйича талабаларнинг билимига, укувига ва

куникмасига куйиладиган талабалар

 

Социология курсини урганиш давомида талабалар укитувчининг маърузаларини диккат билан тинглаш давомида уни кискача конспектлаштириб бериш, амалий машгулотлардан маълум режага мувофик ёзма ва огзаки тайёрланиши, кушимча адабиётлардан фойдаланиб мустакил  уз билимларини бойитиб бориши, амалиётда теварак итрофдагилар билан узаро алокаларини тугри йулга куя олишни секин-аста эгаллаши лозим. Хозирги замон жамиятини урганишга унда уз урнини ва максади нимадан иборат эканини тугри англаб олиши ва бунда бурч ва нимадан иборат эканлигини тушуниш керак.

 

1.3. Укув режасидаги бошка фанлар

билан алокаси

 

Социологияни бошка гуманитар фанлар билан диоллектик алокадорлиги кучайиб бормокда. Социологияни иктисодиёт, фалсафа, хукук фанлари, этика психология, педагогика, тарих экология каби фанлар билан алокадорлиги бозор муносабатларининг таркиб топиши жараёнида ортмокда. Бундан ташкари, математика фани ва усулининг ахамияти ортмокда.

 

1.4. Фанни укитишдаги янги

технологиялар

 

Талабалар билимларини чукур онгли ва мустакил эгаллаб олишлари учун уларнинг тафаккурларини шакллантириш ва фаоллаштириш, назорат килиш, муаммони, изланишни талаб киладиган вазиятларни вужудга келтириш максадида янги таълим методларидан маърузанинг максади, вазифаларидан келиб чиккан холда унумли фойдаланиш зарур, сухбат методларидан; репродуктив изохли-иллюстратив методлардан, муаммоли-изланишли; индуктив, редуктив дастурлаштирилган таълим методларидан фойдаланилган холда олиб боришга эътибор берилади.

Талабаларни бахолашда модул-рейтинг тизимдан тугри фойдаланиш.

 

1.5. Фанни укитиш семестрлари ва услубий

курсатмалар

 

Социология курси ИИФ, ТУТ, ТТ,  КТ ва РРТ факультетларида 6-чи семестрларда олиб борилади. Кафедра томонидан «Социология» курси буйича амалий машгулотлар режаси ва уларга услубий тавсияномалар «Тест саволлари», «Социологик лугат»лар ишлаб чикилган.

 

2. Укув материалининг мазмуни ва хажми

 

2.1. Фаннинг мазмуни

 

1-мавзу. Социология фанининг назарий асослари (2 соат)

«Социология» атамаси Социология фанининг предмети ва объекти. Социология - жамият хакидаги фан сифатида. Социология жамиятнинг мураккаб ижтимоий организми сифатида. Социологик тадкикотларнинг барча сохаларда утказиш эхтиёжи ва зарурлиги.

Социологик тафаккурнинг мухим жихатлари. Социология тугрисида О.Конт, П.Сорокин, Э.Дюркгейм, М.Вебер. Т.Пар-сонсларнинг таърифлари. Социологиянинг мавкеи, роли ва урнининг назарий ва амалий асослаб берилиши.

 

2- мавзу. Социология фанининг юзага келиши ва тараккий этиши. (2соат)

Антик дунё социологияси инсон максади тугрисида. Антик дунё социологиясининг гурухларга булиниши: 1. Юнон социология мактаби (Гомер, Милет, Фалес, Анаксимандр, Аиаксимен, Ксенофан, Пифагор); 2. Юнон демократияси равнаки даври социологияси (Гераклит, Парменид, Зенон, Эмпидок, Анаксагор, Левкипп, Демокрит, Протагор, Горгий);   3. Антик дунё оламининг "олтин даври": (Сократ. Платон, Аристотель).

Шарк мутафаккирларининг социологик карашлари. Шарк мутафаккирларининг ижтимоий жараёнлар ва ижтимоий

жамоаларга берган бахоси ва уларнинг социологик карашларидаги хилма-хилликлар. Зардушт жамиятдаги яхшилик ва ёмонлик кучлари уртасидаги кураш хахида. Муроса концепсияси Митра тимсоли оркали ифодаланиши. Митраизм окими ва унинг таъсири. Шарк социологияси мактабида Хитой мутафаккирларининг ижтимоий карашлари. Конфуцийнинг осмоний гоя назарияси, жамиятни бошкариш тугрисидаги фикрлари.

Кадимги Шарк фалсафаси, унинг теологик асослари ва унинг Мовароуннахр худудида яшовчи халкларнинг ижтимоий жараенларга муносабати. Ислом динининг шу ерда истикомат килувчи халкларга таъсири. Бу хакда Абу Мансур ал-Мотурудийнинг муросавий мувозанат концепсияси.

Улуг мутафаккир Ал-Фаробийнинг табиат ва жамиятни социологик англаш, урганиш тугрисидаги фикрлари. Бобокалонимиз Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Амир Темур, Улугбек, Алишер Навоийларнинг инсон эркин ва тафаккур  тарзи тугрисидаги

социологик карашлари.

/арбий Европа социология мактаби. Социологиянинг фан сифатида вужудга келиш боскичлари. XVIII аср охири ва XX аср бошларида Европа жамиятидаги ижтимоий узгаришлар. Г. Спенсернинг эволюционизм /ояси О. Конт позитив социология асосчиси. Социология объекти буйича Г. Спенсернинг карашлари (польшалик социолог) Л. Гумиловичнинг социология предмети ва объекти буйича, австралиялик психолог ва социолог 3. Фрейднинг психоаналитик назарияси. Социологиянинг расмий  мактаби (В. Дильтей, Г. Зиммель, Ф. Теннис). Француз социологи Э. Дюркгеймнинг "Социологизм" гояси. Немис мутафаккири М. Вебернинг социология назариясини ривожлантиришдаги урни.

XX аср социологияси. Неопозивитизм мактаблари: эмпирик, символик интеракционизм, бихейвиоризм, Т. Парсонснинг структурал функционализми. Р. Мертонни структурал функционанизмнинг ривожланиши. Знанецкийнинг эмпирик усуллари. П. Сорокиннинг социологик роялари. XX аср социологиясининг асосий назарий йуналишлари. Феноменологик социология гоялари. А. Шутцнинг ижтимоий таъсир курсатиши ва ижтимоий борликнинг маъноси хакидаги фикрлари.

Социология Франкфурт мактаби, унинг асосий боскичлари. Г.Маркузе социологик гоялари, унинг шахс хакидаги концепсияси.

70-80-йиллар социологиясида реалистик йуналишлар (У.Аутвейн, Р.Бхаскар, Н.Элмас).

 

 

3-мавзу: Гурух ва жамият социологияси (2 соат)

 

Ижтимоий гурух тушунчаси. Ижтимоий гурух турлари; катта ва кичик, таркок ва уюшган, расмий ва норасмий, референт гурух, бирламчи ва иккиламчи гурухлар, квази гурухлар. Оламон, оламон турлари.  Гурухлар орасидаги алока ва муносабатлар. Социология фанида гурухларни урганиш усуллари.  Жамият ва ижтимоий тизим тушунчаси. Жамият функциялари, йуналишлари, хозирги замон жамият куринишлари. Ижтимоий тизим турлари. Ижтимоий структура тушунчаси. Ижтимоий структуранинг асосий элементлари; синфлар, миллат, профессионал, демографик худудий, сиёсий гурухлар.

Ижтимоий мавзе ва ижтимоий социология.

 

 

4-мавзу: Шахс социологияси (2 соат)

 

Шахс хакида умумий тушунча. Шахсни роллар тугрисидаги назарияси. Шаахсни шакллантирувчи омиллар. Шахсни ижтимоийллашуви. Шахсни аниклаш даражаси. Социологияда шахс тушунчаси. Жамият ижтимоий хаётида шахснинг тутган урни. Шахснинг ижтимоий мавке, уларнинг турлари ва роли. Шахснинг синфи назариялар. Жамият ва шахснинг кадриятли йуналганлиги.

 

 

2.2. Амалий (семинар) машгулотларнинг мавзуси

 

1.                 Институтлар социологияси                  - 2 соат

2.                 Ташкилотлар ва тизимлар социологияси  - 2 соат

3.                 Социологик тадкикотларни ташкил этиш ва

        Умулаштириш                                       –2 соат                                          

 

ЖАМИ                                                      -6 соат

 

 

2.3. Мустакил таълим мазмуни

 

Социология предметини чукуррок урганиш максадида талабаларга кушимча адабиётлар, ойнома материаллари билан танишиб бориш тавсия килинади.

 

2.4. Мустакил иш мазмуни

 

Талабаларнинг мустакил ишларини фаоллаштириш максадида куйидаги реферат ва маъруза матнлари тавсия килинади.

1.                 Иктисодиёти социологияси.

2.                 Сиёсий соха социологияси.

3.                 Бошкарув социологияси.

4.                 Оила социологияси.

5.                 Ёшлар социологияси.

6.                 Таълим социологияси.

7.                 Илм-фан социологияси.

8.                 Шахар ва кишлок социологияси.

9.                 Этносоциологияси.

10.             Турмуш тарзи социологияси.

 

 

3. Информацион услубий таълимот

 

3. Информацион услубий таълимот

 

3.1. Асосий адабиётлар

1.Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. -Тошкент, "Шарк" 1999.

2.Каримов  И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт-пировард максадимиз. -Тошкент, "Узбекистан", 2000.

3.Каримов  И.А.  Миллий истиклол мафкураси. -Тошкент, "Узбекистан", 2000.

4.Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир //Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз.8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000,502-503-бетлар.

5. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз //Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз.8-жилд.- Т.:Ўзбекистон, 2000, 25-бет.

6.Каримов И.А. Ўзбекистон Конституциясининг 8 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқи//Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.9-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2001,134-135-бет.

7.Каримов И.А. Адолат – қонун устуворлигида//Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002, 28-бет.

8.Узбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Узбекистон, 2003.

9. Н.С.   Аликориев   Умумий  социология. -Тошкент, ТошДУ, 2002.

10.Бекмуродов М. Социология асослари. -Тошкент, "Фан", 1994.

11..Бекмуродов    М.    Узбекистонда    жамоатчилик    фикри. -Тошкент, "Фан", 1999.

12..Бекмуродов   М.,   Ота-Мирзаев   О.,   Аликориев   Н.   ва бошкалар. Социология. -Тошкент, 2000.

13. Бегматов А. Социологияга кириш. -Андижон, 1998.

14. Носирхужаев     С.     Бекмуродов     М.     ва     бошкалар. Социология асослари. Маърузалар матни. -Тошкент, 2003.

15. Социология. Дарслик. Муаллифлар   жамоаси. -Тошкент, 2002.

16. Холбеков А., Идиров У. Социология. Лугат. -Тошкент, Ибн Сино нашр., 2002.

17. Бегматов А. Социологияга кириш. -Андижон, 1999.

18. Юсупов К. Социология. Андижон, 2001.

19. Фролов С.С. Основу социологии. -М. 2003

20. Лавриенко В.Н. Социология. -М. 2004

21. Радугин К.А. Социология. -М. 2001

22. Убайдуллаева Р.Т. Социологиядан умумий курс. -Т.: Узбекистон 1998.

23. Умумий социология. -Т.: 2002

 

3.2. Кушимча адабиётлар.

 

1.                 Бейер М. Избранное произведения. -М.-1999.

2.                 Кон И. Социология личности.- М., 2000

3.                 Леонтьев А.А. Деятельность. Сознание. Личность.- М., 2002

4.                 Фалсафа лугати. -Узбекистон.,2003

5.                 Фромм Э. Душа человека.- М., 2002

6.                 Фрейд З. Введение психоанализ.- М., 2001

 

 

 

3.3. Информацион-техник воситалар

 

Социология 3-курсини укитишда дастурнинг мазмунидан келиб чикиб, аудио, видео, компьютердан фойдаланиш мумкин. Укув режалари, конспектлар мазмунини компьютерда ёзиб талабаларга