Хукукшунослик фанидан маъруза матнлари

 

 

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ДАВЛАТ

 

Жамият — муайян эҳтиёж ва манфаатларига кўра бирлашган кишиларнинг маълум тарзда ташкил топган мажмуаси. Жамият бирлашишга мойил бўлган гуруҳлар, синфлар, қатламлардан иборат. Аммо айрим ҳолларда, одатда иқгисо дий, сиёсий, миллий, диний манфаатлар асосида, «ажрашиш кайфиятларига» мубтало бўлади. Давлат жамиятнинг энг муҳим таркибий элементйдир. У жамият да асосан сиёсий функцияларни бажаради. Жамият бршан давлат асло бир нарса эмас. «Жамият» тушунчаси «давлат» тушунчасидан кенгдир.

Фуқаролик жамияти — комил фуқаролардан, яъни узвий боғлиқликда бўлган ҳамда ахлоқий маданиятга таянадиган ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга одамлар дан иборат жамият. Фуқаролик жамияти нафақат давлатнинг кучи билан, балки унинг аъзолари бўлмиш фуқароларнинг ўзлари орқали сақлаб туриладиган ва қатьий таргиб қарор топган жамиятдир. Бундай жамият ўзини ўзи юксак даражада ташкил этинш билан ажралиб туради. Фуқаролик жамиятига давлатнинг кучли таъсири талаб этилмайди. Давлат бундай жамиятнинг назоратида бўлшии керак, чунки давлат — фуқаролик жамиятининг «ёлланма хизматкори». Зеро у фуқаро лар, корхона ва муассасалардан олинадиган солиқлар ҳисобига мавжуд бўлади. Ушбу жамият нафақат ўзининг сиёсий, маданий ҳаётини, балки иқгисодий, иж тимоий ҳаётини ҳам бошқариб туради.

Ҳамма жамиятлар ҳам фуқаролик жамияти эмас. Фуқаролик жамияти анча юксак даражадаги ижтимоий ривожланиш кўрсаткичидир.

Маърифатли дунёда «фуқаролар давлати» деб гапиршшайди, «фуқаролар жа мияти» дейилади. Давлат — бошқа нарса, фуқаролар жамияти бошқа нарса. Бун дай жамиятда давлат ташкилотларидан кўра жамоат ташкилотларининг фаоллиги баландроқ туради. Мажбурлов аппаратига кирувчи тузилмалар, шунингдек, вазир ликлар, маҳаллий ҳокимият идоралари давлат ташкилотлари тизимига киради. Шунинг учун ҳам «бизнинг асосий мақсадимиз — бир киши еки жамоат ташкилот ларинивг фикри давлат тузилмаларининг фикридав устунроқ бўладигав фуқаролар жамияти қуришдан иборат»3.

Давлат, ҳуқуқ ва жамият муайян алоқадорлиқдадир. «Жамият» — нисбатан кенг тушунча. Давлат унинг ичида мавжуд бўлади. Давлат ҳуқуқни келтириб чиқа ради, аммо ҳуқуқ ҳам давлатни шакллантиради ва йўналтиради. Жамият давлат ва ҳуқуқ таъсирида у ёки бу томонга ўзгаради. Ҳуқуқ ҳамма учун мажбурий бўлиб, давлат учун ҳам, жамият аъзолари учун ҳам муҳимдир.

Давлат ва жамият ўзаро алоқадор, аммо тенг аҳамиятли эмас. Давлат билан жа мият айнан бир нарса эмас. Мамлакатдаги ижтимоий сиёсий муносабатлар қанча лик мукаммал бўлса, жамият ва давлатнинг функциялари (вазифалари) шунчалик аниқ ажралиб туради. Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат уйғун муносабатга эга. Жамият ўзининг ижтимоий ва иқгисодий ҳаётига оид кўплаб муаммоларни давлат нинг ёрдамисиз (ва аралашувисиз) ҳал қилади. Ҳуқуқий давлат жамиятнинг ўзи эплайдиган масалаларда фуқаролик жамияти (ва унинг айрим аъзолари)га васийлик қилиши шарт эмас. Фуқаролик жамияти ўзини ўзи бошқаради ва ҳуқуқий давлат сиёсатига, ундаги ҳуқуқий тизимга ҳал қилувчи таъсир ўтказа олади.

«Демократик жамият — бу, эвг аввало, фуқаролик жамиятндир. Чинакам де мократиянинг олий мазмуни — шахслараро, миллатлараро, давлат ва ижтимоий сиёсий муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат. Бунда инсон ва жамият, жами ят ва давлат ҳокимияти тинч тотув яшайди»1.

 

ДАВЛАТНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ

 

Инсоният давлат пайдо бўлгунига қадар ўз тараққиётида узоқ йўлни босиб ўтган. Давлат ҳам, ҳуқуқ ҳам бўлмаган ибтидоий жамият бир биридан асосан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан фарқ қиладиган ёввойилик, варварлик ва цивилизация каби уч босқични ўтган. Меҳнат қуролларининг ривожла ниши ва такомиллашшии, йирик ижтимоий меҳнат тақсимоти (зироатчиликнинг чорвачиликдан, ҳунармандчиликнинг деҳқончилиқдан ажралиши, савдонинг ало ҳида иқгисодий соҳага айланиши) натижасида меҳнат унумдорлиги ошиб, ортиқча маҳсулот ҳосил бўлган, бу эса хусусий мулкчиликка ва жамиятнинг мулкий жиҳат дан табақалашувига олиб келган. Ана шу туфайли асосий машғулоти хусусий мулкчилик муносабатларини ва мулкдорлар манфаатини муҳофаза қилишдан ибо рат бўлган кишиларнинг махсус гуруҳяари юзага келган.

Шундай қилиб, ибтидоий жамиятда оқсоқоллар, уруғ ва қабила бошлиқяари ҳамда дин раҳнамоларига тегишли бўлган ижтимоий ҳокимият аста секин давлат ҳокимиятига айланган. Агар давлат пайдо бўлгунича мавжуд бўлган жамиятда ижтимоий ҳокимиятни сақлашнинг асосий воситаси олий руҳонийларнинг шах сий обрўи бўлган бўлса, давлат ҳокимиятининг моҳиятини мажбурлаш ташкил эта бошлаган. Инсоннинг жамиятдаги мавқеи тубдан ўзгарган. Агар ибтидоий жамиятда инсоннинг мавқеи алоҳида шахснинг оилага, уруққа ёки қабилага ман сублиги билан белгиланган бўлса, давлатга эга жамиятда инсоннинг мавқеи унинг мулкий ҳолати ва давлат ҳокимияти соҳибларига шахсий як^шлигига қараб белги ланган.

Давлат жамият ривожининг муайян босқичида юзага келган. У ўзининг шакл ланиши ва ривожлашшшда узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтган. Жамият ривожи нинг дастлабки босқдчларида давлат етарлича ривожланмаган сиёсий ҳодиса бўжан. Бундай давлат, энг аввало, мажбурлашга асосланган.

Демократия шароитида давлат цившшзация талабларига мос тарзда ривожла нади. У иқгисодий ва маънавий омиллар асосида ҳокимиятнинг мамлакатда тарти ботни таъминлайдиган бир бутун ташкилотига айланади. Давлат ўзининг асосий вазифасини — халқ ҳокимиятчилиги, иқтисодий эркинлик, мустақил шахс эр кинлигини таъминлаш вазифасини адо этади.

 

 

ДАВЛАТНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИГА ДОИР НАЗАРИЯЛАР

 

Давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши тўғрисидаги масала кўп асрлар давомида куплаб мутафаккир файласуфлар, юристлар, тарихчиларни ўйлантириб келтан. Давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши ҳақида турли хил назариялар мавжуд. Шулар дан айримларини кўриб чиқамиз.

1. Теологик назария вакиллари давлатнинг худо томонидан яратилганлигини уқгарадилар, «бутун ҳокимият худоники» деган қоидани илгари сурадилар. Бу назария қадимда пайдо бўлган ва ўрта асрларда кенг тарқалган. Ушбу назария теократик, яъни давлат бошлиги айни пайтда унинг диний раҳнамоси бўладиган давлат қарор топган даврдаги жараёнларни акс эттиради.

2. Патриархал назария тарафдорлари давлат катталашиб кетган оиладан бево сита келиб чиққан, монарх ҳокимияти эса гўё оиланинг барча аъзоларига раҳбар лик қиладиган отадан мерос бўлиб ўтган деб ҳисоблайдилар. Ушбу назария Юно нистонда (қадимги Грецияда) пайдо бўлган ва Арасту (Аристотель) асарларида асослаб берилтан, XVII асрда инглиз олими Фильмернинг «Патриарх» асарида ривожлантирилган. Муаллиф Инжилга асосланиб, Одам атонинг ҳокимиятни ху додан олиб, ўзининг катта ўғли — патриархга, у эса ўзининг авлодлари бўлган қиролларга берганлигини исботлашга уринган.

3. Шартнома назарияси XVIIXVIII асрларда ёйилган. Голландияда ушбу назарияни Гроций ва Спиноза, Англияда — Локк ва Гоббс, Францияда — Руссо Россияда А. Н. Радишчев ривожлантирган. Уларнинг фикрича, ҳокимият халққа тегишли бўлиб, халқ уни монархга берган. Агар монарх ҳокимиятни суиистеъмо;] қилса, халқ қўзғолон кўтаришга ва монархни тахтдан ағдаришга ҳақпи бўлади.

Шартнома назариясига кўра, давлат — онгли ижод маҳсули, одамлар келиш ган аҳд натижаси. Давлат — ўзаро келшпув асосида ва онгли тарзда бирлашган кишилар ташкилоти бўлиб, ана шу шартнома асосида улар ўзларининг эркинлик лари ва ҳокимиятининг бир қисмини давлатга берадилар.

4. Зўрлик назарияси (Гумплович, Каутский)га кўра, давлатнинг келиб чиқи ши асосида зўрлик ҳаракати, бир халқнинг бошқа халқни босиб олиши ётади Давлат ғолибнинг ҳокимиятани мустахкамлаш учун тузилади.

5. Ирригация назариясига кўра, давлатларнинг келиб чиқиши, уларнинг илк шакллари Шарқда улкан ирригация иншоотларини қуриш ва улардан фойдала ниш билан боғлиқ. Ушбу назария немис олими Витгфогелнинг «Шарқ истибдоди асарида ифодалаб берилган.

6. Синфий назария намояндалари (К. Маркс, Ф. Энгельс, В. И. Ленин) фикри ча, давлат иқгисодий сабаблар — ижтимоий меҳнат тақсимоти, қўшимча маҳсу лот ва хусусий мулкнинг пайдо бўлиши, жамиятнинг қарама қарши иқгисодий манфаатларга эга синфларга ажралиши туфайли келиб чиққан. Ушбу жараёнлар нинг объектив натижаси ўлароқ давлат ўзининг махсус бошқариш ва бостириш

воситалари билан ана шу синфларнинг курашини бостириб туради. Бунда давлат ҳукмрон синф манфаатларини ҳимоя қилади. В. И. Ленин давлатни синфларни келшптириш органи эмас, балки синфий ҳукмронлик органи, бир синфнинг бошқа синфни бостириш қуроли, бир синфнинг бошқа синф устидан ҳукмрон лигини таъминлаш машинаси, деб ҳисоблаган.

 

ДАВЛАТ ВА УНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ

 

«Давлат» кенг маъноли тушунчадир. Давлатшшг мохиятини тушунишда уч асосий назарий ёндашув мавжуд: ижтимоий,синфий ва сиёсий ҳуъуқий.

Биринчи ёндашувга кўра, давлат — умумий муаммолар ва ишларни ҳал этиш воситаси, у ҳукмдорлар ва халқнинг ўзаро муносабатини тартибга солади. Иккин чи ёндашувнинг моҳияти пгундаки, давлат синфларнинг пайдо бўлиши билан юзага келган ва синфий кураш бир синфнинг бошқасини бостириш қуроли бўлиб хизмат қилади. Учинчи ёндашувнинг асоси қуйидагича: давлат жамиятнинг ва давлатшвдг ўзининг ҳаётини ташкил этувчи ҳуқуқ манбаидир.

Албатта, учала ёндашувда ҳам муайян асос бор. Янглишув бир назарий қараш бошқаларидан устун қўйилиб, мутлақлаштирилганда бошланади.

Давлат — суверенитетга, бошқарувнинг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркишшк ларини ҳимоя қнлишнинг махсус аппаратига эга бўлган, шунингдек, ҳуқуқ нор малари (қоидалари)ни яратшпга қодир бўлган оммавий ҳокимиятнинг сиёсий ҳудудий ташкилоти.

Давлат — бутун мамлакат миқёсидаги ҳокимиятнинг махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга бўлган, барча учун мажбурий қонунлар чиқарадиган ва суверенитетга эга бўлган ягона сиёсий ташкилот.

Давлат — жамият сиёсий тизимининг одамлар, гуруҳ, синф ва ташкилотлар нинг ҳамкорлиқдаги фаолиятини ва ўзаро муносабатини ташкил этувчи, йўнал тирувчи ва назорат қилувчи асосий институт.

Давлат — ҳокимиятаинг бош институти. Ҳокимият давлат орқали ўз сиёсати ни амалга оширади. «Ҳокимият», «давлат* ва «сиёсат» тушунчалари бир бирига жуда яқин бўлиб, бир бирларини тақозо этади. Ҳокимият — ўзга кишилар хулқ атвори (иродаси) ва фаолиятини бутун жамият ёки алоҳида ижтимоий гуруҳлар (шахслар) иродасига бўйсундириш қобилияти. Сиёсат эса юнонча «роНз» сўзидан олинган бўлиб, «давлат шплари», «давлатни бошқариш санъати» деган маънони англатади. «Сиёсат» ҳозирги замонда бошқарув бобида оқилона қарор қабул қилиш санъати ва қобилияти, деган маънони билдиради.

Давлатнинг асосий белгилари қуйцдагилардан иборат: 

1) ўзига хос оммавий ҳокимият — давлат ҳокимиятининг мавжудлиги, яъни ҳокимият ва бошқарув аппаратининг, мажбурлаш апларатининг борлити;

2) аҳолининг ҳудудлар бўйича уюшганлиги. Бу фуқароларнинг давлат чегаралари доирасида, муайян маъмурий ҳудудий бирлккларда яшашини билдиради;

3) суверенитет, яъни ички ва ташқи сиёсатни ўтказишда мустақил бўлиш;

4) ҳуқуқий ижодкорлиги, яъни давлат ҳудудида яшовчи барча кишилар риоя этадиган қонунларни чиқаришга қодирлик;

5) аҳолидан давлат аппаратини сақлаш ҳамда аҳолининг кам таъминланган қисмига ёрдам беришга сарфланадиган солиқларни тўплаш;

6) умумий функццяларпи (вазифаларни) бажариш, яъни ҳудудни кўриклаш, жиноятчиликка қарши кураш, умумий фаровонлик мақсадларини амалга оши

риш.

Давлатнинг моҳияти ҳақидаги замонавий қарашлар:

1) ижтимоий қарама қаршиликларни бартараф этиш (ўзаро ёнбосиш, муро са қилиш ва ҳ. к.) воситаси;

2) умумдемократик институтларни (инсон ҳуқуқлари, ошкоралик, демокра тия, плюрализм ва б.) таъминлаш;

3) ташқи фаолият (мудофаа, босқинчиликдан ҳимояланиш, ҳудудий яхлит ликни таъминлаш).

Давлат ва ҳуқуқнинг узвий боғлиқ ижтимоий ҳодисалар сифатидаги жи ҳаплари:

давлат — ҳуқуқни шакллантирувчи сиёсий механизм;

давлат ҳуқуқнинг амал қилишини кафолатлайди ва уни бузилишдан сақлайди;

муайян давлатга ҳуқуқнинг тарихан шаклланган муайян тури мос келади;

ҳуқуқнинг юзага келиши давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ;

ҳуқуқ давлат нуқтаи назаридан энг муҳим бўлган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлайди ва тартибга солади;

ҳуқуқ мамлакатдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади ва давлат нинг халқаро майдонда муомала қилиш тилидир.

 

ДАВЛАТНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

 

Давлатнинг функциялари давлат фаолиятининг асосий йўналишларидир. Давлат функцияларининг асосий белгилари:

1) мазмуни — давлат фаолияти бир хил жиҳатларининг йиғиндиси;

2) миқёси — функциялар давлатни бир бутун сифатида қамраб олади;

3) хусусияти — комплекс, мажмуавий;

4) мақсади — инсоннинг ижтимоий ҳимояланганлиги, ташқи хавфсизлик ва ҳ.к,

Давлатнинг функциялари ички ва ташқи функцияларга бўлинади.

Давлатнит ички функциялари мамлакат ички ҳаётини бошқаришга қаратил ган фаолиятининг асосий йўналишларидир.

Ички функцияга қуйидагилар киради;

1) регулятив (тартибга солиш, бошқариш);

2) қўриқлаш (сақлаш, муҳофаза қилиш).

а) Регулятив функция давлатаинг иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ўрнини белгилайди: иқтисодий:

иқгисодий сиёсатни ишлаб чиқгап ва жамият иқгисодий ҳаётига таъсир этиш;

иқгисодиётнинг давлат секторини бошқариш;

бозор муносабатларининг ҳуқуқий асосларини ўрнатиш ва нарх наво сиёса тини белгилаш; У ижтимоий:

ижтимоий бойликни тақсимлаш;

аҳолининг энг кам муҳофазаланган қисмини (ногиронлар, кўп болали оилалар, ишсизлар) ҳимоя қилиш, пенсия таъминоти кабиларни ташкил этиш;

соғлиқни сақлаш, маданиятни ривожлантириш, жамоат транспортини таш кил этиш, уй жой қуриш ва ш.к. V сиёсий:

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш; қонунийликни ва хуқуқий тартиботни таъминлаш; барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни таъминлаш:  маънавий:

санъатни қўллаб қувватлаш; мгиллий маданиятни ривожлантириш;

жамиятнинг маънавий ахлоқий соғломлиги тўғрисида ғамхўрлик қилшп; молиявий:

солиқ тўплаш; божхона назорати; бевосита молиявий назоратнинг ўзи.

б) Ҳуриқлаш функцияси давлатнинг ҳуқуқ билан мустаҳкамланган ва тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларни таъминлаш ва химоя қршишга қаратил ган қуйидаги фаолиятини тақозо этади:

а) фуқаролар ҳуқуқ ва эркишшкларини муҳофаза қилиш;

б) табиатни муҳофаза қилиш;

в) барча шакллардаги мулкларни химоя қилиш;

г) ҳуқуқни муҳофаза қилиш.

Ташқи функциялар давлатнинг хшқаро майдондаги фаолиятининг асосий йўналишлари.

1. Халқаро ҳамкорлик: ташқи сиёсий фаолият; ташқи иқгисодий фаолият. '' 2 Мудофаа ва миллий хавфсизликни таъминлаш.

Халқаро ҳамкорлик ҳар қандай давлат учун ҳаётий заруратдир. Ер юзида ҳозир 200 дан ортиқ давлат бор. Уларнинг ҳар бири меъёрида ҳаёт кечириш ва ўзаро ҳамкорлик қилишга эҳгиёж сезади.

Халқаро ҳамжамият халқаро ҳуқуқнинг ўзагини ташкил этувчи умум эътироф этган принцип ва қоидаларнинг бутун бошли мажмуасини ишлаб чиққан. Давлат лар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик ана шу принциплар асосида амалга оширилади.

Суверен давлат бўлган Ўзбекистон Республикаси жаҳондаги барча давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан, энг нуфузли халқаро ташкилот бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси дир.

Давлатнинг мамлакат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш функциясини, энг аввало, мамлакагаинг Қуролли Кучлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати бажаради.

 

ДАВЛАТНИНГ ШАКЛЛАРИ

 

Ҳар бир давлат бетакрор ижтимоий ҳодиса дир.

У ҳар цайси халқ тарихий ва маънавий тараққиётининг ҳосиласидир,

унинг ўзига хос, ўзига мос маданията ривожининг натижасидир.

И. А. Каримов

 

Давлат шакли деганда, давлатнинг тузилиши ва бошқарув усулини белгилай диган ташқи хусусиятлари тушунилади. Давлат шакли қуйидаги уч элементни ўзида ифодалайди:

• давлат бошқаруви шаклк;

• давлат тузилиши шакли;

• сиёсий режим.

Ушбу элементлар давлат қандай ташкил этилганлигини ва давлат ҳокимияти қандай усулларда амалга оширилшшши кўрсатади.

 

Бошқарув шакли деганда, олий давлат ҳокимияти, унинг идоралари, аҳоли билан ўзаро муносабати, аҳолининг ушбу идораларни шакллантиришда иштирок этиш даражаси тушунилади.

Бошқарув шаклига кўра давлатлар монархия ва республикага бўлинади.

«Монархия» сўзи юнончада «якка ҳокимлик» маъносини билдиради. Монар хия олий ҳокимият якка ҳоким — давлат бошлишнинг қўлида бўлган ва бу ҳокимият мерос қилиб бериладиган давлат бошқаруви шаклидир.

Монархиянинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

1) монарх давлатни шахсийлаштиради, ташқи ва ички сиесатда давлат бош лиғи сифатвда майдонга чиқади;

2) монарх давлатни якка ўзи бошқаради;

3) монарх ҳокимияти муқаддас деб эълон қшпшади;

4) монарх ўз фаолиятида расман мустақидцир;

5) ҳокимшшш ўрнатиш, қабул қилиш (легитимлаштириш)нинг алоҳдца тар тиби мавжуд;

6) муддатсиз, умрбод бошқарув;

7) монарх ўз бошқарувининг натижаси учун юрвдик жиҳатдан жавобгар эмас.

Монархия мутлақ ва чекланган (ёки парламентар) шаклларда бўлади.

Давяат ҳокимиятини бошқа биронта идора билан чекланмаган монарх (қирол, подшо, император) амалга оширса (масалан, Саудия Арабистоняда), бундай мо нархия мутлац монархия дейилади.

Агар монархнинг ҳокимияти конституция асосида амал қиладиган бирон бир ваколатли идора билан чекланган бўлса, бундай монархия чекланган, конституци явий, парламент шаклидаги монархия бўлади (масалан, Буюк Британия, Дания, Норвегия, Швеция).

«Республика» сўзи юнончада «умумий иш» маъносини билдиради. Республика давлат бошқарувнинг ҳокимият олий идоралари муайян муддатга сайланадиган шаюгадир.

Республиканинг асосий белгшгари қуйидагилардан иборат:

1) ҳокимият олий идораларининг сайлаб қўйилиши;

2) ҳокимият ваколатларининг тақсимланипш;

3) ҳокимият олий органларининг ўз қарорларини сайланган муддати давомида қабул қилгаии;

4) қонунларнинг бажарилиипши назорат қилувчи орган бўлган судлар обрўи нинг ортиши;

5) фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда иштирок эта олиши. Ресг^бликалар президентлик республикаси ва парламентар республикаларга бўлинади.

Президенпиик республикасида давлатни халқ сайлайдиган ва жуда кенг вако латларга эга бўлган Президент бошқаради. У давлатнинг ҳам, ҳукуматнинг ҳам бошлиғипир. Бундай республикада ҳукуматни президент тузади. Президентлик рес публикасининг мисоли сифатида АҚШ ва Ўзбекистон Республикасини келтириш

мумкин.

Парламентар республикада давлат бошлиғи сайланувчи мансабдор шахс бўлиб, нисбатан торроқ ваколатларга эга. Бунда президентни парламент сайлайди. У рас ман давлат бошлиғи ҳисобланиб, асосан вакиллик функцияларини бажаради. Унинг ҳукуматни тузиш ва мамлакатни бошқаргапда тутган ўрни номигагина аҳамиятга эга бўлади. У ҳукуматни бошқармайди (ҳукуматни бош вазир бошқаради). Аммо ҳукумат уни тарқатиб юбориши мумюш бўлган парламент олдида жавобгардир. Парламентар республикага Австрия, Италия, Германия мисол бўлади.

Республика шаклидаги бошқарувнинг )ша бир кўриниши аралаш бошқарув дир. Бундай бошқарувда президентлик ва парламентар республикалар элементлари аралашиб кетган бўлади, Масалан, Францияда президентни халқ сайлайди. У жуда катта ваколатларга эга бўлади, аммо ҳукуматни бошқармайди.

Давлат тузилиши шакли унинг маъмурий худудий ташкил этилипшдир.

Давлат тузилиши бўйича барча давлатлар қуйидаги турларга бўлинади:

• унитар,

• федератив,

• конфедератив.

Унитар давлат бу оддий, яхлит давлат. Бундай давлат вилоят, область, округ, воеводство, район, туман деб турлича номланадиган маъмурий ҳудудий бирликларга бўлинади. Бундай давлатда битта парламент, битга ҳукумат, битта президент бўлади. Унитар давлат одатда бир миллатли бўлади.

Унитар давлат белгилари қуйидагилардан иборат:

1) бутун мамлакат миқёсида бир хил бўлган вакиллик, ижроия ва суд орган лари бўлади;

2) битга конституция;

3) ягона қонунчилик тизими;

4) ягона фуқаролик;

5) ягона пул бирлиги;

6) барча маъмурий ҳудудий бирликлар учун умумий бўлган солиқ ва кредит сиёсати;

7) унитар давлатлар таркибий кисмлари суверенитетга эга эмас (яъни том маънодаги давлатлар эмас);

8) ягона армия мавжудлиги.

 

Федератив давлат мураккаб,  иттифокдош давлат.  Одатда у бир қанча давлатларнинг бирлашувидан ҳосил бўлади. Бирлашганидан кейин бу давлатлар федерация аъзолари ёки субъектлари бўлиб қоладилар. Улар турлича аталиши (штатлар, ўлкалар, республикалар) ва ўз маъмурий ҳудудий бўлинмаларига эга бўлиши мумкин.

Федерацияда ҳокимият идораларининг икки тизими амал қилади: федерал даражада ва федерация субъектлари даражасида. Федерал даражада ҳам, федера ция субъектлари даражасида ҳам президент, парламент, ҳукумат бўлиши мумкин.

Федератив давлат белгшгари:

1) федерация ҳудуди унинг субъектлари ҳудудидан ташкил топади;

2) олий қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти федерал давлат органларига тегишли бўлади;

3) федерация субъектлари ва федерациянинг ўзи ўртасидаги ваколатлар итги фоқ конституцияси билан ажратилади;

4) федерация субъекглари ўз конституцияси, ўзларининг олий қонун чиқа рувчи, ижро этувчи ва суд органларига эга;

5) федерациянинг олий қонун чиқарувчи (вакиллик) идораси икки палатали гузилишга эга (федерация аъзоларининг манфаатларини ифода этувчи қўшимча палата мавжуд).

Федерация ҳудудий ва миллий турларга бўлинади.

Ҳудудий федерация қуйидаги хусусиятларга эга:

1) федераииянинг ушбу турини ташкил этувчи давлат тузилмалари суверен давлатлар бўлмайди;

2) субъектлар халқаро муносабатларда бевосита ипггарок этиш ҳуқуқидан конституция билан маҳрум этшгган;

3) иттифокдан бир томонлама чиқшп тақиқланган;

4) Қуролли Кучларни итгифоқ идораси бошқаради. Миллий федерациянинг хусусиятлари қуйидагшгардан иборат:

1) субъектлари — миллий давлатлар ва миллий давлат тузилмалари;

2) федерация субъектлари ихтиёрийлик принципига мувофиқ бирлашадилар;

3) катта ва кичик миллатлар суверенитети кафолатланади;

4) олий давлат идоралари федерация субъектларининг вакилларидан ташкил этилади;

5) миллатлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

Жаҳонда 20 тадан кўпроқ федерация бор. Федерация ва улар субъектлари ўртасидаги муносабатлар ҳар доим ҳам уйғун эмас. Тез тез бунинг акси ҳам бўла ди. Миллий ҳудудий принцип бўйича тузилган федерациялардан бўлган Совет Итгифоқи, Чехословакия, Югославия тарқалиб кетди.

Ҳозир амал қклаётган федерацияларнинг мисоли сифатида Америка Қўшма Штатлари, Германия Федератив Республикаси, Бразилия, Россия Федерацияси, Ҳиндистонни келтириш мумкин.

Конфедерация ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолган ҳодда у ёки бу мақсадга эришиш учун бирлашган давлатлар иттифоқи. Конфедерацияда ягона ҳудуд, ягона фуқаролик бўлмайди. Ҳар бир давлат халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти бўлади.

Конфедерация белгилари қуйидагилардан иборат:

1) мустақил давлатларнинг муайян мақсадларга эришиш учун бирлашган эканлиш;

2) конфедерация — мустаҳкам бўлмаган тузилма;

3) ягона ҳудуднинг йўқлиги (конфедерация унинг аъзолари бўлган давлатлар ҳудудидан ташкил топади);

4) ягона фуқароликнинг бўлмаслиги;

5) конфедерация субъекглари ундан эркин чиқши ҳуқуқига эгадирлар;

6) конфедерация субъектлари иттифоқ ҳокимияти қонун ҳужжатларини нул лификация қилиш (эътироф этмаслик ёки қўлламаслик) ҳуқуқига эгадирлар;

7) конфедерация ваколатига унча кўп бўлмаган (уруш ва тинчлик, халқаро сиёсат ва ҳ. к.) масалаларни ҳал этиш киради;

8) конфедерация бюджети унинг аъзоларининг ихтиёрий бадалларидан таш кил топади.

Конфедерациянинг мисоли сифатида 1848 йилгача бўлган Швейшрияни, ҳозир эса Европанинг 15 та давлатини бирлаштирган Европа Итгифокдни келгириш мумкин,

 

СИЁСИЙ РЕЖИМ

 

Сиёсий режим давлат ҳокимиятини амалга ошириш усул ва йўлларининг мажмуи бўлиб, мамлакатдаги сиёсий вазиятни, яъни жамиятдаги сиёсий эркин лик даражасини ва шахснинг ҳуқуқий ҳолатини биддиради.

Демократия (юнонча «халқ ҳокимияти») — инсон сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқяарининг кенглигини, фуқароларнинг давлат ҳокимияти идораларини ту зишда ва уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, халқ иродасини демок ратик ҳокимиятнинг ягона манбаи деб билшшш англатади. Халқ ҳокимиятчилиги икки шаклга эга: вакиллик демократияси ва бевосита демократия.

Вакиллик демократияси халқнинг ўз ҳокимиятини вакиллик идоралари, яъни демократик ҳокимиятнинг ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораларининг сай лаб қўйиладиган органлари орқали аматга оширилишини билдиради.

Бевосита демократия халқнинг демократик ҳокимият масалаларини ҳал этиш да умумхалқ овоз бериши (референдум) йўли билан тўғридан тўғри иштирок этишидир.

Демократик режим белгилари:

1) шахснинг иқгисодий соҳада эркинлиги;

2) инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларининг эълон қилиниши ва кафолатланиши;

3) барча шакллардаги ва том маънодаги демократия;

4) ҳокимият ваколатларининг бўлиниши;

5) ижтимоий ҳаётда фикрлар хилма хиллиги (плюрализм), ижтимоий бир лашмаларнинг кўплиги;

6) қонун устунлиги.

Агар давлатда демократик режим ҳукмрон бўлса, демак бу давлатда фуқаро лар умум эътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликлардан тўла фойдаланадилар, давлат эса уларни нафақат тан олади, балки ҳар томонлама кафолатлайди ва химоя қилади.

Бундай давлатда мафкуравий ва сиёсий хилма хиллик конституция билан мустахкамлаб қўйилади, сиёсий партияларнинг фаолиятига рухсат этилади. Сиё сий партиялар олий ва маҳаллий ҳокимият идораларига депутатларни сайлашда иштирок этиш орқали иложи борича кўпроқ аъзоларини ҳокимият идораларига киритишга ҳаракат қиладилар. Қоида тариқасида, демократик сайловда ғалаба қилган сиёсий партиялар ҳукуматни тузиш ва шу тариқа ўз сиёсатини ўтказиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Аксилдемократик режимга хос хусусият шундаки, бундай режимда давлат идоралари ҳокимиятни амалга ошириш чоғида демократик принциплар ва қоида ларга риоя этмайдилар, уларни доимо ёки тез тез бузадилар. Бундай сиёсий ре жимда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилади, қўпол равишда бузилади, мухолафат бартараф этилади (баъзан жуда шафқатсизлик билан), баъ зида эса парламент сингари демократик институтлар йўқ қилинади.

Аксилдемократик режим белгилари қуйидагилардан иборат:

1) давлатнинг ҳуқуқцан устунлиги;

2) давлатнинг жамият ҳаёти барча соҳаларини назорат қилиши;

3) давлатнинг шахс манфаатларига бефарқяиги;

4) жамоат ташкилотларининг давлатлаштирилиши;

5) ижтимоий ҳаётшшг бутунлай ҳарбийлаштирилиши;

6) кам сонли миллатлар манфаатларига эътибор берилмаслиги.

Аксилдемократик режимлар ичида фашистик ва тоталитар режимларни курса тшд мумкин.

Фашистик режимда ҳар қандай мухолафат йўқ қилинади, бирон ирқнинг ҳукмронлиги эълон қилинади, бошқа ҳудудларни босиб олиш учун йўл очилади. 1933—1945 йиллардаги фашистлар Германияси ва ўша даврдаги фашистлар Италия си фашистик режимли давлатларга мисол бўла олади.

Тоталитар режим бир партиянинг ҳукмронлиги, ҳуқуқ ва эркинликларнинг поймол этилиши, кўпинча эса уларнинг ёппасига бузилипш, ўзгача фикрлашга қарши кураш, сайловчиларнинг сайловда муқобил депутатларни сайлаш имкони ятининг бўлмаслигига асосланган бошқаруви деб таърифланади. Тоталитар давлат мисоли сифатида собиқ Совет Иттифоқини келтиршп мумкин. Сиёсий режим давлат шаклининг инсоннинг жамиятдаги мавқеини белгилов чи энг муҳим элементидир.

 

ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ

 

Давлат механизми — жамиятни бошқариш ва халқ манфаатларини химоя қилишни амалга оширадиган давлат идоралари ва муассасаларининг тизими. Давлат механизмининг асосий белгилари қуйидагилар:

1) таркиби — бошқарув фаолияти билан шуғулланадиган одамлар йиғинди си;

2) бир бирлари билан ўзаро алоқадорликда ва муносабатда бўлган идоралар ва муассасаларнинг мураккаб тизими;

3) давлат аппарати барча бўғинларининг функциялари, ташкилий ва молия вий воситалар, зарур бўлганда эса давлатнинг мажбурлов чоралари билан таъмин ланади;

4) мақсади — фуқароларнинг ҳуқуклари ва қонуний манфаатларини кафо латлаш ва муҳофаза қилиш.

 Давлат идораси (органи) — давлат механизмининг қонунга мувофиқ равишда ўз тузилшиига, ижтимоий ҳаётнинг муайян соҳасини бошқариш бўйича аниқ белгиланган ваколатига эга бўлган ҳамда давлат механизмининг бошқа қисмлари билан узвий алоқадорликда бўлган ва яхлит бирлик ҳосил қиладиган таркибий қисми.

Давлат идорастинг белгшари:

1) қонун чиқариш йўли билан ташкил топиши;

2) ваколати — ушбу идора мустақил ҳал эта оладиган масалалар доираси;

3) ҳуқуқий асосда функционал фаолият кўрсатиши;

4) давлат аппаратида мустақил ўрин тутиши;

5) бошқа идоралар билан алоқада бўлгапи;

6) тузилиши (ички тузилиши).

 

Давлат идоралари қуйидаги турларга бўлинади.

1. Вакимик идоралари: қонун чиқарувчи; махаллий ҳокимият идоралари.

2. Ижроия идоралари: марказий идоралар; давлат бошлиғи (монарх, президент); ҳукумат; вазирлик ва давлат қўмиталари;  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар (прокуратура; ички ишлар вазирлиги ва унинг органлари; адлия вазирлиги; миллий хавфсизлик хизмати); маҳаллий идоралар (Ўзбекистонда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари).

3. Суд еа конституциявий назорат идоралари:

Конституциявий суд;

Олий суд ва умумий юрисдикция судлари;

Олий хўжалик суди ва унинг вилоят (шаҳар) бўғинлари.

 

ҲУКУҚИЙ ДАВЛАТ ВА УНИНГ БЕЛГИЛАРИ

 

Хуқуқип давлатнинг асосий белгиси барча

фуқароларпинг қонун олдида тенглиги,

Конституция ва цонунларнинг устунлиги таьминланишидир.

И. А. Каримов

 

Ҳуқуқий давлат — ҳуқуқнинг ҳукмронлиги, қонуннинг устунлиги, барчанинг қонун ва мустақил суд олдида тенглиги таъминланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланадиган, ҳокимият ваколатларнинг бўлиниши принципи асосида ташкил этилтан демократик давлат.     

Ҳуқуқий даелатнинг асосий белгшарига қуйидагилар киради:

1. Ҳуқуқнинг ҳукмрошшги. Давлат ҳудудида бўлган барча шахслар — ушбу давлат фуқаролари, хорижликлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, юридик шахслар, ман сабдор шахслар, давлат ҳокимияти идоралари ҳуқуққа бўйсунадилар.

2. Конституция ва қонунларнинг устунлиги. Конституция ва қонунлар ҳуқуқий нормалар тизимида олий юридик қучга эгадир. Турли хил давлат идоралари чиқа радиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қонунларга зид бўлмаслиги керак.

3. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши, уларнинг ҳимоя қилиниши ва таъминланиши. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари унга туғилганидан тегишли бўлиб, улар инсондан ажралмасдир. Гап, энг аввало, инсоннинг яшаш, эркин лик, дахлсизлик ва хавфсизликка эга бўлиш ҳуқуқлари ҳамда бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида бормоқда. Барча фуқаролар қонун ва мустақил суд олди да тенгдирлар.

4. Давлат ва фуқаронинг ўзаро масъулияти. Давлат қонунларда шахс эркинли гининг меъёрини белгилаб қўяр экан, худди шу чегараларда ўзини ҳам қарор қабул қилишда чеклаб қўяди.

5. Жамиятда ҳокимиятнинг қонунийлиги (легитимлиги). Ҳокимият қонуний деб эътироф этилиши учун у қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: демократик сайловлар йўли билан шакллантирилган бўлиши; самарали фаолият юритиб, жа миятда барқарорлик ва қатъий тартибни таъминлаши; ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам халқаро миқёсда тан олиниши.

6. Ҳокимият ваколатларининг бўлиниши. Давлат ҳокимияти бир қўлда тўпланиб қолмаслиги учун ҳокимиятнинг учта тармоғини — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятшш ажратаб қўйиш керак. Ушбу ҳокимият тармоқларининг ҳар бири ўз ваколати доирасида амал қилади.

7. Суднинг мустақиллиги. Суд давлат ҳокимиятининг бошқа икки тармоғи каби мустақилдир. Бошқача айтганда, суд фаолиятига ҳеч кимнинг аралашиигага йўл қўйилмайди.

8. Ҳукуқни муҳофаза цшувчи идораларншг самарали ишлаши, Агар инсон ҳуқуқла ри ва эркинликлари поймол этилса ёки бунга таҳдид мавжуд бўлса, ҳуқуқни мухрфаза қилувчи идоралар унга ёрдам беришлари керак, ушбу ҳуқуқ ва эркин ликларни ҳимоя қшшшлари керак.

9. Ҳуқуқий маданиятнинг юксак даражада эканлиги. Ҳуқуқий маданиятнинг энг муҳим кўрсаткичи жамиятдаги ҳуқуқий онг даражасидир. Ҳуқуқий онг — ҳуқуққа муносабат, қонун талабларини бажариш зарурлигини англаш даражасини ифодалайдиган ҳуқуқий қарашлар йиғиндиси. Ҳуқуқий маданият амалдаги қонун ларни билиш, ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва ҳуқуқий қоидаларга риоя этшцда намоён бўлади.

10. Демократиянинг ривожланиши ва такомиллашуви. Сиёсий ҳуқуқлар ва эр кинликлар кафолатланиши, халқ давлат бошқарувида доимо иштирок этиши, ривожланган фуқаролик жамияти шаклланиши ва маълум бир мухолафатюгаг бўлиши зарур.

 

ДАВЛАТЛАР ТАСНИФИ: ЭТАТИК ВА ХУҚУҚИЙ ДАВЛАТ

 

XXI аср бошига келиб, дунёдаги давлатлар сони 200 тага етди. Ҳозиргача мавжуд бўлган кўп сонли давлатларни бир бирвдан ажратиш мақсадида уларни турли асосда таснифлаш русум бўлтан. Бунда уларни этатик ва ҳуқуқий давлатларга ажратиш алоҳида қизиқиш уйғотади. Унинг замирида давлатнинг ҳуқуққа бўлган муносабати, шунингдек, давлатнинг жамиятни бошқариш шакл ва усуллари тизимида ҳуқуқнинг тутган ўрни ётади.

Этатнк давлатларнинг фаолиятига хос жиҳат шундаки, барча фуқаролар ва ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъектлари мажбурий ва сўзсиз риоя этипш ҳамда бажариши шарт бўлган қатъий буйруқ ва фармойишлар кўпчиликни таш кил этади. Бундан ташқари, мазкур субъектларнинг эркинлиги ва мустақиллиги, давлатга нисабатан автономлиги ниҳоятда чекланган бўлади. Давлатникг иқгисо диёт, ижтимоий муносабатлар, фуқароларнинг шахсий ҳаети соҳасини ўзининг бевосита бошқаруви ва қарамоғига олишга ҳаддан ташқари интилиши кучайган бўлади. Шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг ўрни, нафақат қонун нинг аниқ ва барқарор қоидаларига, балки улар кундалик ҳаётда кўпроқ тўқна шиб турадиган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг субъектив фикрига ҳам боғлиқ бўлади.

Ҳуқуқий давлатларда давлат бошқаруви ҳуқуқнинг устунлигига асосланади ва шу боис нафақат расмий органлар ва мансабдор шахсларнинг мақсадига, балки фуқаролар ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаатларини таъминлаш хамда кафолатлаш заруратини ҳисобга олувчи ҳуқуқий шакл ва усулларга боғлиқ бўлади. Ҳуқуқий давлатларга барча иқтисодий, ижтимо ий ва маънавий жараенлар, шунингдек, кишилар орасидаги алоқаларга аралашув бегонадир. Бундай давлатларда ижтимоий бирлашмалар фаолиятига бир қадар мустақиллик ва эркинлик берилиб, уларнинг ҳақ ҳуқлари мустахкамланади ва уларга риоя этилади.

Шунингдек, оралиқ турдаги давлатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар ушбу иккала давлат хусусиятларини мужассамлаштиради. Мазкур давлатлардан баъзилари ўз хусусияти, табиати ва йўналиши бўйича этатик давлатларга яқин бўлса да, ўз фаолиятида алоҳида ҳуқуқий принциплар ва асосларга риоя этшпга ҳаракат қила ди. Бошқалари эса, аксинча, этатизм белгиларини сақлаб қолган ҳолда ҳуқуқий давлатларга яқинлашади.

Этатик давлатларга тоталитар ва авторитар тузумдаги барча турдага давлат лар, ҳуқуқий давлатларга эса фақат тараққий топган ва юксак ривожланган дав латлар киради. Собиқ совет давлати ноҳуқуқий, этатик даататнинг типик намуна сидир. Унда конституция, қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муно сиб ўринга эга бўлмай, ўз аҳамиятига кўра партия органларишшг ҳужжатларига ён босар, бошқарув эса маъмурий буйруқбозлик усулларига таянар эди. Бундан ташқари, давлат ўз фуқароларига нисбатан зўравонлшс ва адолатсизликка йўл қўяр, XX асрнинг 30—50 ҳамда 80 йилларидд эса айбсиз одамларга нисбатан ўзининг миқёси ва шафқатсизлиги бўйича мисли кўрилмаган оммавий сиёсий таъқибларни аматга оширган эди.

Ҳозирги замон бошқарувида ҳуқуқнинг устунлиги ҳақидаги ғоялар таъсири нинг ўсиб бориши муносабати билан ўз конституциялари ва бошқа ҳуқуқий ҳуж жатларида ҳуқуқий давлатга мансублигини эълон қилаётган давлатлар сони мун тазам ўсиб бормоқда. Бироқ мазкур эълонларни ушбу мамлакатлардаги ишларнинг ҳақиқий аҳволи билан таққослаб кўриш зарур. Хусусан, аввалги ноҳуқуқий дав латни ҳуқуқий давлатга амалий тарзда қайта ўзгартириш учун қандай шароитлар яратилганлиги ва улар қандай босқичда эканлигини объекгив равишда аниқлаб олиш, яъни мазкур жараённинг бошланғич, оралиқ ёки якуний босқичда эканли гини билиш керак, зеро давлатшшг ўзи ҳақидаги тасаввури ундаги ҳақиқий ша роит билан тафовутда бўлади.

Ҳуқуқий давлатларнинг вужудга келиши давлат ҳуқуқий жараёнларнинг узоқ муддатли эволюциясидаги қонуний натижаси, бошқарувнинг илғор, тараққий парвар ва самарали бошқарув институтларининг ўзига хос табиий танланишининг самараси бўлди. Букга давлат бошқарувидаги ҳуқуқий шаклларнинг маъмурий маҳкамачилик шаклидан устунлигини назарий жиҳатдан англаб етиш сабаб бўлган эди.

 

ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ МАНБАЛАРИ

 

Эндиликда жаҳонда ҳуқуқий давлатларнинг сони этатик давлатлар сонининг камайиши ҳисобига ўсади, деб эъгироф этиш мумкин. Бироқ бу тараққиётнинг умумий йўналиши бўлиб, уни оддий тарзда изоҳлаб бўлмайди. Зеро, турли мамла катлардаги ижтимоий сиёсий кучларнинг реал нисбатидан келиб чиққан ҳолда башорат қилиншии қийин бўлган ҳамда тараққиётнинг умумий йўналипшга мос келмайдиган бурилиишар юзага келиши мумкин. Масалан, алоҳида давлатлар ҳуқуқий давлат маррасига етганидан сўнг, кейинчалик тоталитар ва авторитар тузумлар сари юз тутгапи ҳам мумкин. Бироқ, шундай бўлса да, умумий тараққиёт муқаррардир.

Дарҳақиқат, ҳуқуқий давлатнинг назарий манбалари ўтмшпга бориб тақалга нини таъкидлаш жоиз. Қадимда ўтган буюк алломалар (Афлотун, Арасту) ҳуқуқнинг улкан ижобий аҳамиятини ҳисобга олмаган давлат мустаҳкам, барқарор ва шиончли бўла олмаслиги ҳақида фикр билдирганлар. Ҳуқуқ давлат ҳукмдорларининг зўра вонлигига қарши посанги сифатида баҳоланган, яъни қонун ҳеч кимнинг ҳукм ронлиги остида бўлмаслити керак, зеро у барча органлар, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳаракатларини йўналтиришга хизмат қилади.

Дастлаб тарқоқ бўлган, баъзида эса алоҳида фаразлар сифатида намоён бўлган гоялар замирида кейинчалик ҳуқуқий давлатнинг изчил ва яхлит концепцияси вужудга келди. Унинг асосчилари Ж. Локк, И. Кант, В. Гумбольд, Г. Еллинек, К. Шмидт ҳисобланади. Мазкур алломаларнинг қарашларида тафовут бўлса да, умуман олганда, улар бир нарсада ҳакдирлар, у ҳам бўлса, давлатнинг ўзи ҳуқуқий қонун қоидаларга амал қилиши ва буни ижтимоий муносабатларнинг бошқа иш тирокчиларидан талаб қилиши кераклигидан иборат. Ҳуқуқий давлатнинг назарий концепцияси қоидаларини қатор давлатлар ҳаёт фаолгоггининг амалиётига татбиқ этиш консерватив кучларнинг қаршилигига учраган ва уни енгган ҳолда давлат ва жамоат фаолиятининг барча жабҳаларида чуқур ўзгаришлар билан нишонланган. Чунончи, бутун давлат тизимини барпо этиш ва амал қилшп принциплари демо кратлацгтирилган, шахс мақоми реал мазмун билан тўлдирилган, ҳуқуқий қадри ятлар бирламчи аҳамиятга эга бўла бошлаган, мансабдор шахсларнинг зўравон лигига барҳам берилган, уларнинг фаолияти аста секин тартибга солинган ва тўғри йўдга қўйилган.

Хуқуқий давлатларнинг пайдо бўлиши ва кўпайиб бориши инсонлар жамия тининг сиёсий тараққиётида янги босқич бўлди. Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва амалиётнинг ушбу мислсиз ютуғи замонавий цивилизациянинг улкан муваффа Қиятга эришганидан далолат беради. Ҳуқуқий давлатларнинг мавжудлиги, ҳаёт нинг барча тармоқларида эришаётган кундалик ютуқлари бошқа мамлакатлардаёқ вазифасини ўтайди ҳамда уларга адолатли ва инсонпарвар давлат қуриш

 

ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Ҳуқуқий давлат этатик давлатдан бутунлай ажралиб туради. Мазкур тафовут давлат ҳокимшггини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча тарафлари, шунингдек, олдида турган вазифаларни ҳал этиш шакл ва усуллари, жамият, миллат ва элатлар, ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида фуқаролар, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари каби тармоқларни қамраб олади. Улардан энг муҳимларига тухталамиз.

1. Ҳуқуқий давлатда ҳокимиятнинг бутун механизми — ҳар бир орган, ман сабдор шахс — ўз фаолияти давомида ҳуқуқий принциплар ва қоидаларга таяна ди, ўз фаолиятини улар билан боғлайди. Ҳуқуқий нормалар нафақат аҳоли учун, балки давлат органлари ва мансабдор шахслар учун ҳам мажбурий бўлади. Ўлар нинг ҳуқуқ чегараларидан чиқишига умуман йўл қўйилмайди ёки имкон берил майди. Агар этатик давлатда расмий органлар ва мансабдор шахслар ҳуқуқни ўзлари учун иккинчи даражалк ва мажбурий эмас деб тушунсалар, ҳуқуқий дав лат шароитида бундай ҳолат, аксинча, умуман номақбул ва ножоиз ҳисобланади, пгу сабабдан у секин аста енгиб ўтилади.

2. Ҳуқуқий давлатда этатик давлат учун хос бўлган ҳрлат, яъни ҳуқуқ ва қонун ўртасидаги масофанинг узайиб кетишига йўл қўйилмайди. Ундаги давлат органларининг барча норматив ҳужжатлари ўзининг мазмун моҳияти ва йўнали ши, қабул қшшш ва расмийлаштириш тартиби, қонуний кучга киритиш, қўллаш, амалга ошириш ва бузилишлардан муҳофаза қилиш хусусиятларига кўра ҳуқуқнинг юксак талабларига жавоб беради. Қонунчилик мунтазам равишда ҳуқуқий прин ципларга асосланади, уларни ўзига сингдиради, улардан асло чекинмайди. Давлат органларининг ноҳуқуқий норматив ҳужжатларни қабул қилиши ва уларга амал қилишига умуман йўл қўйилмайди. Этатик давлатларда эса купинча бушшг акси эканлигига шоҳид бўламиз.

3. Ҳуқуқий давлат норматив қонунларни қабул қилшп ва эътироф этиш би лан чекланиб қолмайди. У мазкур қонунлар зарурий равишда ҳаётга татбиқ этили иш, барча жисмоний ва юридик шахслар, давлат ва жамоат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолиятини керакли йўналишга солишга катта аҳамият беради. Давлатнинг ҳуқуқни амалга ошириш борасидаги фаолияти асосий вазифа ҳисобланади. Шу боис унда «қоғозда қолган», амал қилмайдиган қонунлар уму ман бўлмайди. Аксинча, этатик давлатда кераксиз қонунларнинг «уюмлари»ни ҳеч ким тозалашга уринмайди ҳам. Ҳуқуқий давлатда ижтимоий муносабатлар нинг ҳар бир субъекти давлат органларининг амалдаги норматив ҳужжатларини албатта бажариш кераклигига астойдил ишонади (бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас), зеро бу ҳуқуқ тартиботнинг барқарорлиги мухитини яратади ва жамиятда юридик нигилизмнинг тарқалиши ҳамда одамларнинг ҳукуққа менсимай муноса батда бўлишини бартараф этади.

4. Ҳуқукй давлатда давлат норматив ҳужжатларининг амал қилишида субор динацияга риоя қилинишига катта аҳамият берилади. Унда ҳуқуқ манбалари, яъни норматив ҳужжатларнинг қатьий бўйсундирилган тизими шаклланади, амал қилади ва ривожланади. Бу тизимда ҳар бир ҳужжатнинг ўрни унинг юридик кучига боғлиқ бўлади. Мазкур ҳуқуқий манбалар «эҳроми»нинг чўққиси — юқори юридик кучга эга бўлган конституция ҳисобланади. Ҳеч қандай ҳуқуқий манба конститу ция норматари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмас. Аксинча, давлат органларининг барча норматив, хужжатлари ва бошқа манбалари констутуцияга асосланиши, уни аниқлаштириши ва мазмунини ривожлантирииш лозим. Шунга мувофиқ равишда конститутциявий ва оддий қонунлар тузилади, юридик пилапоя (пирамида)нинг қуйи “қаватлари”да давлат раҳбарининг хужжатлари, ҳуқуқий одатлар, суд ва маъмурий прецедентлар яратилади. Кам юридик кучга эга ҳужжатларга  юқорироқ юридик кучга эга ҳужжатларга нисбатан устун аҳамият берилиши тоталитар ва авторитар давлатларга хос булиб, ҳуқуқий манбалар субординацияси ва иерархиясшш бузади, шу боис ҳуқуқии давлат учун зид ҳисобланади.

5. Ҳуқуқий давлатда, биринчидан шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг ҳақ ҳуқуқлари, ҳуқуқ ва эркинликларнинг кенг миқесда қамраб олин ганлиги, нормал ҳаёт фаолиятани таъминлаш ҳамда жамият олдида турган вази фаларни ҳал этиш учун етарлилиги билан ажралиб туради. Иккинчидан, ҳуқуқлар билан ажралмас бирликда мажбуриятлар тизимининг мутаносиб ва мувофиқ ти зимини ўз ичига олади. Учинчидан, ҳуқуқни ҳаётга татбиқ этиш реал юридик кафолатлар билан мустаҳкамланган. Бунда ижтимоий муносабатларнинг бир тур даги субъектлари орасида тенгликни мустаҳкамлашга, синфий, миллий, уруғ аймоқчилик имтиёзларини белгилаш ва бу орқали улардан бирига имтиёз бериб, иккинчисини имтиёзлардан маҳрум этишга йўл қўйилмайди. Субъектлар орасида мазкур тенгликнинг йўқдиги этатик жамиятнинг ҳуқуқий амалиёти учун хосдир. Айни пайтда ҳуқуқий давлат шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг ҳақ ҳуқуқларини қўллаб қувватлаш, норматив жиҳатдан мустаҳкамлаш ва тако миллаштириш ҳақида ғамхўрлик қилади.

6. Барча давлат идоралари ҳамда ижтимоий институтлар ва тузилмаларнинг легитимлиги — ҳуқуқий давлатнинг алоҳида белгиларидан бири. Ҳуқуқий давлатда етарли юридик асосга эга бўлмаган институтлар ва тузилмалар учрамайди. Башар ти улар мавжуд бўлса ҳам, узоқ муддат муваффақиятли фаолият кўрсата олмайди, пировардида енгаб бўлмас қийинчиликларга учраб, тарих саҳнасилан тупшб кетади. Давлат институтлари ва тузилмаларининг кўпчилиги қонун асосида, белгилан ган тартибларга риоя қшпшган ҳолда, уларнинг мақсади, вазифаси, амал қилиш шакл ва усуллари аниқ белгиланган ҳолда яратилади. Хусусан, бу қонунийлашти ришнинг рўйхатга олиш, ижозат бериш ва лицензия бериш усуллари, шунинг дек, тегишли давлат органлари томонидан назорат тафтиш ваколатларининг қўлла ниига билан таъминланади. Ҳуқуқий давлатдаги муҳитнинг ўзи юридик муноса батда шубҳали институт ва тузилмаларнинг қисқаришига хизмат қилади, аксинча, қонунийлиги доимо тасдикланадиган институтлар учун эса кенг имкониятлар яратиб беради.

7. Ҳуқуқий давлатда ҳокимиятлар булиниши принципи ггьтироф этилади ва амалга опшрилади. Шунга мувофиқ равшцда ягона давлат ҳокимияти доирасида унинг учта мустақйл тармоққа бўлиниши таъминланади. Булар қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари булиб, улар ўзаро узвий муносабатда бўлади. Ҳокимиятнинг битта тармоғи бошқаларини «букиб олиши» ва бўйсундиришига йўл қўйилмайди. Мазкур принцшшинг аҳамияти шундаки, у ҳокимиятшшг фақат битта орган ёки мансабдор шахс қўлида тўпланишига йўл қўймайди, натижада ички давлат аппаратида ҳокимиятнинг тенг тақсимланишини таъминлайди ҳамда дикгаторлик тартиби юзага келишининг олдини олади.

8. Ҳуқуқий давлатда ички қонунлар ҳамда умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасида оптимал мувофиқликни таъминлаш чора тадбирлари амалга оширилади. Халқаро ҳуқуқ нормалари ҳозирги замон ҳуқуқий цивилизациясининг ютуқларини мужассамлаштиради. Мазкур ютуқларга у ёки бу даражада ҳуқуқий давлатлар ҳам аралашади, зеро уларда одатда ички қонунлар олдида халқаро шартаомалар (ҳаммасини эмас, фақат ратификаиия қилинганлари)нинг устунли ги белгиланади ва бу шартномалар бевосита қўлланшпи айтиб ўтилади. Шу билан бирга, мазкур мамлакатлар юридшс тизимларининг ташқи дунёдан ажралганлиги ва чекланганлига бартараф этилади, яъни улар жаҳон ҳамжамиятининг ҳуқуқий тизимига қупшлиб боради, умум эътироф этган принцип ва нормаларга риоя этиб, уларни ўз норматив ҳужжатларида акс этгиради.

9. Ҳуқуқий тартибот (айниқса, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари) бузилган ҳолларда ҳуқуқий таъсир қилиш ва ҳуқуқий ҳимоя механизми амал қилади, унда суд биринчи даражали ўрин тутади. Мазкур механизм жиноятнинг олдини олиш, бузилган ҳуқуқни тиклаш, етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш, айб дорларни жазолаш, янги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар ва иж тимоий муносабатларнинг бошқа субъектларига давлатнинг барча фармонлари тўлиқ бажарилиши лозимлигини уқгириш борасидаги вазифаларни комплекс ра вишда ҳал қилади. Агар ҳуқуқ тартибот, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳар қандай бузилипш тегишли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг эъти боридан четда қолмаса ҳамда тартиббузарлар ҳар гал ҳақли жазо олсалар, бундай ёндашувшшт ўзи қонушш бузишнинг самарали умумий превентив, яъни олдюш олувчи омили бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида, бу давлатда қонунийликка риоя этиш шароитига таъсир этади. Ҳуқуқий давлатнинг юрисдикция, ҳуқуқ тартибот ни муҳофазалаш, ҳуқуқни ҳимоялаш ва превентив (олдини олиш) фаолияти ҳуқуқий талабларга қатъий риоя этиши зарур. Шу сабабдан жамият ҳаётининг ҳуқуқий фаоллиги этатик давлатга қараганда анча юқори бўлади.

10. Ҳуқуқий давлат учун фуқароларнинг давлат олдида ва давлатнинг фуқаро лар олдида ўзаро масъуллиги хосдир. Давлат нафақат ҳар бир одамга туғилишидан бошлаб тегашли бўлган ажралмас ҳуқуқ ва эркишшкларни тан олади, балки уларнинг ҳаётга реал татбиқ этилипш ва тажовузлардан хдмоя қилинишини ҳам кафолатлайди. Мни пайтда, фуқаролар ўз ҳуқукларидан давлат, бошқа фуқаро лар, ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъектларига зарар етказмаган ҳолда фойдалагашшари ва ўзларига юклатилган мажбуриятларни қатъий бажаришлари зарур. Бошқача қилиб айтганда, давлатнинг фуқаролар билан алоқаси мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, улар ўртасида муайян ҳуқуқларшшг вужудга келиши ҳамда муайян мажбуриятларнинг бажарилишини тақозо этади.

Юқорида келтирилган омилларнинг биргаликда амал қилиши жамият ва дав латда ҳуқуқнинг ҳукмронлиги, умум эътироф этганлиги ва устун мавқега эга бўлишига олиб келади. Бу ижобий натижа хисобланади, зеро ҳуқуқ — инсоният таракқиётининг буюк неъмати, ҳуқуқий тартибга солиш, бошқариш ва таъсир этиш борасида тўпланган ижтимоий тажрибанинг асосий моҳияти, умуминсоний қадриятлар ва адолат, демократия ва тартиб интизом каби юксак гояларни ўзида мужассамлаштиради. Хуқуқнинг жамият ҳаётидаги улкан аҳамияти ва вазифасшш тушуниб етган давлатни ҳуқуқий давлатлар қаторига қўшиш мумкин.

Демак, ҳуқуқий қадриятларнинг устунлиги, уларнинг ҳам аҳоли, ҳам давлат хизматчилари орасидаги нуфузига эътибор берадиган, ўз фаолияти давомида ҳуқуқ билан боғлиқ булган ҳамда қонун талаблари доирасида амал қилган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузнлишига йўл қўймайдиган давлатни чинакам ҳуқуқий давлат дейиш мумкин.

 

ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ВА ФУКДРОЛИК ЖАМИЯТИ

 

Ҳуқуқий давлат фуқаролик жамияти билан узвий боғланган бўлиб, усиз шакл ланмайди, амал қилмайди ва ривожланмайди.

Фуқаролик жамияти — реал ижтимоий иқгисодий замин бўлиб, унинг неги зида ҳуқуқий давлатнинг муҳим таркибий қисмлари вужудга келади, мустаҳкам ланади, ўзининг яшаш қобилиятини намоён қилади ва такомиллашади, шунинг дек, уларга зарур шарт шароит ва замин яратиб берувчи ўзига хос «яшаш муҳити» бўлиб хизмат қилади.

Ҳуқуқий давлатни барпо этишдаги ютуклар, мазкур жараёшшнг кўлами ва суръати, ундаги ижобий ва салбий натижаларнинг ўзаро нисбати ҳар қандай жамиятнинг фуқаролик жамиятига айлантиршшшига кўмаклашади. Ўз навбатида, ҳуқуқий давлатнинг барпо этилиши ва ривожланиши жамиятнинг мустаҳқамяа ниши ва такомиллашувига ёрдам беради. Бинобарин, давлатнинг ҳуқуқий давлатга айланиш жараёни қанчалик кенг ва тўла амалга ошса, фуқаролик жамиятини ушлаб турадиган ва унга хизмат қиладиган ҳуқуқкй таянч ва қурилмалар шунча лик ишончли ва салмоқяи бўла бошлайди.

Бошқача қилиб айтганда, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти орасида ўзаро алоқадорлик мавжуд бўлиб, уларнинг бири иккинчисисиз яшай олмайди. Уларнинг амал қилиш натижалари ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир бирларига бевосита таъсир этади.

Фуқаролик жамиятига хусусий мулкчилик ва бозор муносабатларининг мав жудлиги, рақобат, тезкорлик, маҳорат асосида хўжалик ва тижорат ютукларига эришаётган мулкдорлар аҳамиятининг ошиши хос. Фуқаролик жамияти ижтимоий етукликнинг маълум босқичига етганидан сўнг давлатнинг ҳукмронлкгига йўл қўймаслик, у билан муайян тенглик, ўзаро уйғун муносабатлар ва алоқаларни ўрнатиш имкониятига эга бўлади. Фуқаролик жамиятининг ривожланиб бориш жараёнида давлатлар, жамиятлар ва шахслар орасидаги муносабатлар янги сифат даражасига кўтарилади, бирининг бошқаси устидан устунлигига барҳам берилади. Жамиятда юзага келадиган зилдият, қарама қаршиликлар ва тўқнашувлар зўра вонлик, бостириш ва қўзғолонларсиз, қонуний йўл билан ҳал қилинади.

Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти турли туман, бироқ бир бирига яқин вазифаларни ҳал этади. Агар ҳуқуқий давлат ўзининг қонун ҳужжатларида шахс нинг ҳуқуқларини мустаҳкамласа, фуқаролик жамияти унга юқори ижтимоий ҳолатини каФолатлайди. Мазкур ҳолат (статус) шахс ҳаёти ва фаолиятининг турли томонларига урру беради ва бир бирини тўлдиради. Ижтимоий ҳолат моддий, ташкилий техник имконияти, шунингдек, ҳар бир жамият учун хос синфий гуруҳий, миллий этник, ижтимоий алоқалар ва муносабатларни ифодалайди. Мазкур имконият ва имтиёзларга жамият ўз аъзоларини эга қилади. Жамиятда бундай имконият ва имтиёзлар қанчалик кўп бўлса, улардан фуқаролар шунчалик тўла роқ фойдаланипш мумкин. Улар ҳуқуқий ҳолат мазмунини ташкил этувчи имко ниятларни мустахкамлайди. Уларсиз имкониятларни амалга ошириб бўлмайди.

Давлат ва жамият томонидан қўлланадиган масъулиятлар институтларининг ўзаро алоқадорлиги шунга ўхшашдир. Ҳуқуқий тартибни бузувчи шахсларни дав лат юридик жавобгарликка тортади, ноҳуқуқий таргиббузарликларга эса ижтимо ий ахлоқий таъсир чоралари қўлланади. Бунда жавобгарликнинг мазкур институт лари ўзаро мувофиқликда бўлади ва бир бирини тўлдиради.

Фуқаролик жамияти ўз хусусияти, табиати ва асосий сифатлари, хусусан, эркинлик ва адолатлиликка эриишш, демократия ва инсоний муносабатларнинг мустаҳкамланишига йўналганлиги билан ҳуқуқий давлат приьшипларининг тас дикланишига ёрдам беради, унга мойил бўлади. Бу нимада ифодаланади? Бунда фақат учта омилни ажратишимиз мумкин:

биринчидан, жамоат фикрида ҳуқукнинг тутган юқори мавқеи, нуфузи, юри дик институтлар, принциплар ва нормалари мустаҳкамланади ва тарбияланади;

иккинчидан, шундай муҳит юзага келадики, унда ҳуқуқий талабларни назарга илмаслик ва бузиш ғайритабиий ҳолат сифатида баҳоланади, у умум эътироф этган жамоат тартибига мос келмайди;

учинчидан, жамият орқали юридик механизмни тўлдирувчи ҳуқуқни амалга оширишнинг муайян ижтимоий механизмлари ишлаб чиқилади. Уларга инсонлар да фуқаролик жамияти шароитида шаклланадиган шахсий сифатлар — ахлоь^ий бурч, фуқаролик туйғуси, ўзига нисбатан талабчанлик, адолатсизликка муроса сизлик, ижтимоий фаоллик кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Демак, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнлари бир бирига ьсўмаклашади, бир бири учун мақбул шароит ва замин яратади. Мазкур икки жараён, умуман олганда, параллел равишда юз беради, бироқ реал турмушда қайсидир даврда бир биридан илгарилаб кетади ёки, аксинча, ортда қолади. Би роқ, айтиб ўтилган жараёнларнинг юз бериш «синхронлиги» (уйғунлиги) жамият тараққиётининг бориши давомида яна тикланади.

Таъкиддаш жоизки, нофуқаровий жамиятни фуқаролик жамиятига ва этатик давлатни хуқуқий давлатга айлантириш — мураккаб ижтимоий иқгисодий, сиё сий, давлат ҳуқуқий ва маънавий жараёнлар бўлиб, тараққиётнинг кенг кўлами ни қамраб олади ва узоқ муддатга чўзилади.

 

ЎЗБЕКИСТОНДА ХУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИНГ БАРПО ЭТИЛИШИ

 

Ўзбекистон давлат мустақиллиги ва тўла давлат суверенитетига эришганвдан сўнг адолатли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатнинг қурилиши ни эътироф этди, Шу билан бирга, аввалги тоталитар ўтмишга хос зўравонлик ва адолатсизликка барҳам бериш, инсоний ҳуқуқий қадриятлар, шахс хуқуқ ва эр ьсинликларига риоя этишга нисбатан қатъиятлик изҳор этилди.

Ўтган йиллар ичида давлатчилик асосий институтларининг сиёсий хуқуқий мазмуни ўзгарди. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги Конституциясига мувофиқ, давлат бошқарувининг президентлик республикаси шакли жорий этилди. Лрезидентлик институти давлат тизимида энг муҳим ҳисобланади, у мамлакатдаги ишлар аҳволига, ҳокимият учта тармоғининг фаолияти, ички ва ташқи сиёсат нинг шаклланишига фаол таъсир қилади.

Қонун чиқарувчи институт ўзгарди. АБвалги Олий Кенгаш (у бир қатор ҳужжатларни, жумладан, Мустақиллик декларацияси, Конституция, «Ўзбекистон Рес публикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги конституциявий қонун, мулкчилик, фуқаролик тўғрисидаги қонунларни қабул қилган) Ўзбекистон Рес публикаси Олий Мажлисига ўз ўрнини бўшатиб берди. У фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг қонуний кафолатланиши ва таъминланиши, демократияни ри вожлантиршд, бозор иқгисодиёти муносабатларига ўтиш, хусусий мулкчиликни киритиш ва ишбилармонлик тизимларини қуллаб қувватлашга доир фаолият би лан шуғулланади. Ижро этувчи ҳокимият Президент ва ҳукуматнинг бевосита раҳбарлигида фаолият кўрсатади. Унга иқтисодий ислоҳотларни амалга опгариш, қонунларнинг бажарилишини таъминлаш, кундалик давлат бошқарувини амалга оширшд каби вазифалар юклатилтан.

Ҳокимиятнинг суд тазими ҳам ўзгаришларга учради. Ҳозирги вақгда Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд амал қилмокда, ҳуқуқ тартибот органларининг тизими қайта ташкил этшшоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги рамзларини шакллантириш ҳам ниҳоя сига етди, Куролли Кучлар фаолият кўрсатмоқпа, давлатнинг рамзий белгилари тасдикланди ва қўлланмоқда. Республика ўзининг миллий валютасига эга бўлди.

Ҳуқуқий давлат — бизнинг келажагимиз, бироқ унга эрипшш мураккаб вази фа бўлиб, ривожланишнинг бир қатор босқичларини қамраб олади ҳамда давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоатчилик ва халқдан жиддий фаолликни та лаб этади. Давлат ва жамоат ҳаётининг фаоллигини ўстириш, коррушшя ва пора хўрликка барҳам бериш, жиноятчилик ва суиистеъмолчиликка қарши курашиш, жамиятнинг юридик ва маънавий ахлоқий асосларини ривожлантириш лозим. Ҳуқуқни янгилаш, уни қўллаш ва муҳофазалаш механизмини такомиллаштириш, фуқароларда қонунга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, жамиятга муай ян ҳуқуқий муносабатлар ва юридик алоқаларни жорий этиш зарур. Давлатнинг муҳим вазифаларидан бири жамиятда қарор топган юршшк нигилизмни, давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонунни менсимаслик кайфия тини бартараф этиш, унинг ўрнига одамларда ижобий ҳуқуқий онгни шаклланти риш лозим. Бундай комплекс ёндашув ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш вазифаларини ҳал қилиш имконини беради.

 

 

 

ҲУҚУҚ ҲАҚИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

 

• Ҳуқуқ ва унинг белгилари

• Ҳуқуқнинг келиб чиқишига доир назариялар

• Ҳуқуқнинг функциялари

• Ижтимоий нормалар тизимида ҳуқуқнинг ўрни

• Ахлоқ ва ҳуқуқ

• Ҳуқуқ нормалари ва уларнинг белгилари

• Ҳуқуқ нормаларининг тузилиши

• Ҳуқуқ нормаларининг турлари

• Ҳуқуқ тизими. Ҳуқуқ тармоқлари ва институтлари

• Ҳуқуқ манбалари ва уларнинг турлари

• Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари

• Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ манбалари

• Ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг тузилиши

• Ҳуқуқбузарлик, унинг белгилари ва турлари

• Юридик жавобгарлик, унинг асослари ва турлари

 

ҲУҚУҚ ВА УНИНГ БЕЛГИЛАРИ

 

Ҳуқуқ — давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган ва унинг кучи би лан ҳимоя қилинадиган умуммажбурий хулқ атвор қоидаларининг тизими.

«Ҳуқуқ» ибораси икки маънода қўлланилади.

 Объектив ҳуқуқумуммажбу рий хулқ автор қоидаларининг йиғиндиси. Бу нормалар у ёки бу инсоннинг, субъектнинг иродаси ҳамда хоҳиш истагидан қагьи назар мавжуд бўлади.

Субъектив ҳуқуқ муайян жисмоний ёки юридик шахсга тегшпли бўлган ҳуқуқ. Маса лан, фуқаро Алиевнинг маълум нарсага, айтайлик, автомобилга нисбатан мулк ҳуқуқи.

Субъектив ҳуқуқ юридик жиҳатдан шахс эркинлигани таъминлайди, унга мустақиллик беради ва ташаббус кўрсатишига имкон яратади. Субъектив ҳуқуқ объекгав ҳуқуққа асосланади, объекгав ҳуқуқ бўлмаса, субъекгав ҳуқуқ ҳам бўлмай ди. Субъектив ҳуқуқ инсондан (ёки ташкилотдан), яъни ҳуқуқдор шахсдан ажрал маган ҳолда мавжуд бўлади.

Ҳуқуқ давлат билан чамбарчас боғланган. Давлатсиз ҳуқуқ бўлиши мумкин эмас, чунки айнан давлат ҳуқуқни келтириб чиқаради ва ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилишини кафолатлайди, ҳуқуқни муҳофаза қилади.

Ўз навбатида, давлат ҳам хуқуқсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Акс ҳолда, у ижтимоий муносабатларни тартибга солиб турувчи воситадан маҳрум бўлади.

Ҳуқуқнинг асосий белгилари қуйидагилардир:

1) давлат йўли билан ўрнатилиши;

2) барча учун мажбурийлиги;

3) ҳуқуқ нормаларининг қонунлар ва бошқа муайян манбаларда ифодалани ши;

4) субъектив ҳуқуқпар орқали ҳаракат қилиш;

5) давлат томонидан таъминланганлиги.

Ҳуқуқ адолатдан ажралмасдир. Рим ҳуқуқида ҳуқуқнинг ҳалол яшаш, ўзгаларни хафа қилмаслик, ҳар кимга кераклигини бериш каби қоидалари ёзиб қўйилган эди. Ҳуқуқ эзгулик ва адолатлилик санъатидир. Ҳуқуқда адолат мезони ифодаланади.

 

ҲУҚУҚНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИГА ДОИР НАЗАРИЯЛАР

 

Давлат каби ҳуқуқнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳам турли назариялар мавжуд.

1. Табиий ҳуқуқ назарияси — ҳуқуқ назарияларининг энг қадимийларидан бири. Унинг вакиллари ҳуқуқнинг ўзида адолатнинг мутлақ, ўзгармас ибтидосини мужассам этганлигидан келиб чиқадилар. Ҳуқуқ табиатан мавжуд, уни ҳеч ким ўйлаб топмаган, у худди инсоннинг ўзи каби табиийдир. Ушбу назария тарафдор лари табиий ҳуқуқни юридик нормаларнинг йиғиндиси кўринишидаги ҳуқуққа қарши қўядштар. Табиий ҳуқуқ — давлат интилиши зарур бўлган узига хос илеал

2. Ҳуқуқнинг тарихнй назарияси вакиллари ҳуқуқ тарихан пайдо бўлган ва ривожланади. деб ҳисоблайдилар. Ерга экилган уруғ каби у халқнинг онгида ўсиб боради ва адолат, қонунлар шаклида намоён бўлади. Ҳуқуқ табиатдан келиб чиқ майди. У ёки бу халқнинг тарихий ҳаёти ҳуқуқни қандай кўринишга келтирса, у шундай бўлиб қолади.

3. Ҳуқуқнинг психологик назариясида ҳуқуқнинг келиб чиқипш ва ривожла ншшши шахс ёки шахслар гуруҳининг психологияси билан изоҳланади. Ҳуқуқ психологик йўналишлар, турли кечшшалар, ҳиссиётлар ва инстинктларнинг маҳ сули, деб қаралади.

4. Ҳуқуқнинг синфий (марксистик назарияси) хуқуқнинг синфий моҳиятига урғу беради. Бунда ҳуқуқ ҳукмрон синф иродасининг қонун даражасига кўтарил ганлиги сифатида талқин этилади. Бу ирода мазкур синф ҳаётининг моддий ша роитларидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Ҳуқуқнинг функциялари

Ҳуқуқ жамият ҳаётида муайян функцияларни бажаради. Ҳуқуқнинг функция си деганда, ижтимоий муносабатларга таъсир этиш, уларни тартибга солишнинг асосий йўналишлари тушунилади. Ҳуқуқнинг асосий функциялари қуйидагилар: тартибга солувчи, қўрикдовчи ва тарбиявий.

Тартибга солиш функцияси — тегишли ижтимоий алоқалар ҳамда муносабат ларни ва у ёки бу субъект фаол хулқ атворининг мезонини мустаҳкамлаш ва ривожлантиршпдан иборат.

Кўриқлаш функцияси — ҳуқуқий муҳофаза ва юридик жавобгарлик чоралари ни белгилаш, уларни қўллаш ва жавобгарликни ўташ тартибини ўрнатишдан иборат.

Тарбиявий функция — турмушда нималарни қилиш мумкин, нималар эса такдкланади, у ёки бу вазиятда қандай ҳаракат қилиш лозимлипши белгилашдан иборат. Бунда ҳуқуқ ишонтириш методига таянади, зарур бўлтанда мажбурлаш методини, ҳатто жазолашни ҳам назарда тутади.

 

ИЖТИМОИЙ НОРМАЛАР ТИЗИМИДА ҲУҚУҚНИНГ ЎРНИ

 

Жамиятда нормаларнинг икки тизими мавжуд: техникавий ва ижтимоий.

Техникавий нормалар «инсон — машина» муносабатларини тартибга солади. Агар техникавий нормалар бажарилмаса, Чернобилъ атом электр станциясидаги каби фалокат содир бўлиши мумюш.

Ижтимоий нормалар — одамлар ва уларнинг бирлашмалари ўртасидаги муно сабатларни тартибга солувчи умумий хулқ атвор қоидалари бўлиб, улар «инсон — инсон» муносабатларини тартибга солади. Ижтимоий нормаларнинг турларига қуйидагилар киради: ахлоқ нормалари, жамоат бирлашмалари нормалари, мил лий урф одатлар, халқларнинг одатлари, анъана нормалари, сиёсий ҳаёт норма лари, ҳуқуқ нормалари, диний нормалар.

Ахлоқ нормалари — эзгулик ва ёвузлик, шаън, қадр қиммат, адолат ва ноҳақ лик, бурч ва масъулият ҳақидаги ахлоқий тушунчаларга мувофиқ равишда жами ятда ўрнатилган хулқ атвор қоидалари.

Жамоат бирлашмаларининг нормаяари — жамоат бирлашмаларининг ўз фаоли ятини тартибга солиш ва ташкилотларнинг аъзолари ўртасидаги муносабатларни аниқпаш учун ўрнатган хулқ атвор қоидалари.

Одат нормалари — кишиларнинг куп марта такрорланганлига учун одатга айланган ва шу тариқа авлодлан авлодга ўтиб келаётган хулқ атвор қоидалари.

Анъана нормалари — илғор анъаналарни асраш муносабати билан юзага кел ган умумлашган ва барқарор хулқ атвор қоидалари.

Маросим нормалари — кишиларнинг маълум расм русумларни бажаршцдаги хулқ автор қоидалари.

Диний нормалар — линдорларнинг худога, мачитга, черковга, бир бирига муносабатини, диний бирлашмаларни ташкил қилиш ва уларнинг амал қилиши ни тартибга солувчи хулқ атвор қоидалари.

Сиёсий нормалар — алоҳида шахслар ва сиёсий бирлашмаларнинг ҳокимиятга муносабати масалаларини тартибга солувчи хулқ атвор қоидалари.

Ҳуқук нормалари — давлат томонидан белгиланадиган умуммажбурий хулқ атвор қоидалари.

Табиийки, ижтимоий нормаларнинг мазкур рўйхати тўлиқ эмас.

Ҳуқуқ нормаларининг бошқа ижтимоий нормалардан фарқини ҳуқуқ норма лари ва ахлоқ нормаларини таққослаш орқали кўрсатиб берамиз.

 

АХЛОҚ ВА ҲУҚУҚ

 

Ахлоқ — кишининг жамиятдаги хулқшш норматив тартибга солувчи усуллар дан бири. У кжтимоий ҳаётнинг барча соҳалари — меҳнат, маиший турмуш, оила, сиёсат, халқаро муносабатлар ва шу кабиларга алоқадор. Ахлоқ — ижтимоий онг шаклларидан бири, пгу боис бутун ижтамоий онг сингари унинг ҳам тузилииш бир хил эмас. Жамият аксарият қисмининг асрлар давомида шаклланган ахлоқий тушунчалари алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг, боз устига алоҳида индивидлар нинг ахлоқига мос тушмаслиги мумкин. Лекин, ҳар ҳодда, жамиятдаги ҳукмрон ахлоқ жамият аъзолари кўпчилигининг хулқ атворшш белгилаб беради. Ахпоқнинг алоҳшш хусусияти шундан иборатки, ахлоқ нормаларига амал қилиш жамоатчилик фикри орцали таъминланади.

Жамиятдаги ёзилмаган хулқ атвор қоидаларининг мажмуидан иборат бўлган ахлоқцан фаркли равишда ҳуқуқ — маълум юридик шакллар, яъни манбаларда, жумладан қонун, фармон, қарор ва ҳуқуқда намоён бўлувчи ижтимоий хулқ атвор қоидаларининг қатьий ифодалавган тизими. Ҳуқуқ нормалари асосан ёзма шаклда бўлади.

Ахлокдан фарқли равишда, ҳуқуқ қоидалари умуммажбурий хусусиятга эга. Уларни бажариш давлатнинг мажбурлаш кучи орқали таъминланади. Шу каби баъзи фарқларга қарамай, ахлоқ ва ҳуқуқ бир қанча умумий хусусиятларга эга. Ахлоқ ҳам, ҳуқуқ ҳам. умуман олганда, бутун жамиятнинг, демакки, аҳоли аксарият қисмининг қарашлари ва тушунчаларини акс эттириши керак. Уларнинг ижтимоий ҳаётнинг айнан бир хил соҳаларини қамраб олишини ҳисобга олганда, улар ўртасида зиддиятлар бўлмаслиги керак. Агар бундай зиддият пайдо бўлса, у ҳуқуқий нормаларни ўзгартириш орқали, яъни ахлоқ фойдасига ҳал қилиниши зарур.

Ахлоқ ва ҳуқуқ ўртасидаги асосий фарқи қуйидагиларда намоён бўлади:

1) ҳуқуқ нормалари давлат томонидан белгиланган ва рухсат этилган бўлади, ахлоқ нормалари (эзгулик ва ёвузлик, адолат ва ноҳақлик кабилар) эса давлат нинг ёрдамисиз ўз ўзидан шаклланадд;

2) ҳуқуқ нормаларида давлат иродаси, ахлоқ нормаларида эса жамоатчилик

фикри ифодаланади;

3) ҳуқуқ нормалари, зарур ҳолларда, давлатнинг мажбурлов кучи орқали, ахлоқ нормалари эса жамоатчилик фикри орқали амалга оширилади;

4) ахлоқ нормалари ижтимоий муносабатларнинг кенгроқ доирасини (дўстлик, ўртоқлик ва ҳатто севгини ҳам) тартибга солади. Ҳуқуқ эса ижтимоий муносабат ларнинг торроқ доирасини қамраб олади;

5) ҳуқуқца хулқ атворни баҳолаш мезони «қонуний ноқонуний», ахлокда эса «яхши ёмон»дан иборат;

6) ҳуқуқ нормалари аниқ кўринишга эга. Ҳатто баъзан бирор тиниш белгиси нинг қаерда қўйилганлиги ҳам инсон такдирини ҳал қилиши мумкин. Рус тилида машҳур бир ибора бор: «Помиловать, нельзя казнить» («Афв этилсин, қатл этиш мумкин эмао). Бунда одамнинг ҳаёти сақлаб қолиниши керак. Агар вергул «нелъзя» (мумкин эмас) сўзидан кейин қўйилса, у ҳолда ўша одам қатл этилиши керак бўлади: «Помиловать нельзя, казнить» (Бунда буйруқ «афв этиш мумкин эмас, қатл этилсин» маъносига эга бўлади).

Ҳуқуқ ва ахлоқ кўпинча бир йўналишда ҳаракат қилади. Баъзан ҳуқуқ жами 1ЯТНИНГ зскирган ахлоқ нормаларидан халос бўлишига кўмаклашади (масалан, хун олиш). Шу билан бирга, ҳуқуқ ахлоқ («эзгулик» ва «адолат» тушунчалари) асосида шаклланади. Кўпинча, суд «шаън ва қадр қимматни ҳақоратлаш», «қўполлик» ва бошқа пгу каби тушунчаларни тўғри тушуниш мақсадида ахлоқ қоидаларига муро жаат қилади.

 

ХУҚУҚ НОРМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ

 

«Норма» сўзи лотинчадан таржима қилинганда «қоида», «намуна» маъносини англатади.

Ҳуқуқ нормаси — давлат томонидан белгиланадиган, кафолатланадиган ва муҳофаза қилинадиган барча учун мажбурий хулқ атвор қоидаси.

Ҳуқуқ нормаси умумий хулқ атвор қоидаси сифатида:

1) ҳаётий муносабатлардаги типик, такрорланиб турадиган нарсаларни умум лаштириш зарурати натижасида шаклланади;

2) шахси аниқланмаган ва кўп марта қўллашга мулжалланган бўлади;

3) ҳамиша қандайдир умумий белгиларга эга бўлган шахслар (ҳарбий хизмат чилар, врачлар ва ш.к.)га қаратилган бўлади.

Ҳуқуқ нормаси давлат билан узвий алоқадордир. Ҳуқуқ нормаси:

• давлатнинг (халқнинг) иродасини акс этгаради;

• давлат томонидан норматив ҳужжатларда шакллантирилади; ^давлат томонидан муҳофаза қилинади, зарур бўлтан ҳолларда давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланади;    .

• жамият ва давлат нуқгаи назаридан энг муҳим бўлган ижтимоий муносабат ларни мустаҳкамлайди.

Ҳуқуқ нормасининг асосий вазифаси — ижтимоий мупосабатларни тартибга солиш. Ҳуқуқ нормаси умуммажбурий хусусиятга эга, У ҳуқуқ тизимидаги бирламчи ҳужайрадир

Ҳуқуқ алоҳида нормалар, хулқ атвор қоидаларидан ташкил топган. Улар бир галикда у ёки бу мамлакатнинг ҳуқуқий тизимини ташкил этади.

 

ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ

 

Ҳуқуқ нормаси, тузилишига кўра, уч таркибий қисм: гипотеза, диспозиция ва санкциядан ташкил топган.

Гипотеза — ҳуқуқ нормасининг таркибий қисми бўлиб, унда норма амал қила бошлайдиган, бажариладиган шароит баён этилади. Пенсия ҳақидаги қонун га кўра, Ўзбекистон Ресттубликасида эркакларга умумий меҳнат стажи 25 йил бўлганидан сўнг 60 ёшдан, аёлларга эса 20 йиллик стаж билан 54 ёшдан бошлаб социал таъминот бўлимлари томонидан пенсия тўланади.

Диспозиция — ҳуқуқ нормасининг шундай таркибий қисмики, унда хулқ атвор қоидаларининг ўзи ифодаланади, ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбу риятлари белгилаб берилади. Масалан, Жиноят кодексининг 223 моддасида бел гиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўшш учун жавобгарлик белгиланган. Бу ҳуқуқ нормасининг диспо зицияси — ҳукуматнинг рухсатисиз ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб ёинки бунинг учун белгиланган чегара пункги орқали ўтмай, давлат чегарасидан ноқонуний ўтишнинг тақиқланганлигидир.

Диспозиция — шу хулқ атвор қоидасининг ўзи. Масалан, Ўзбекистон Респуб ликаси Оила кодексига мувофиқ, Ота - оналар ўз фарзандларининг соғлиғи, жис моний. рухий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишга маж

бурдирлар.

Ҳуқуқ нормасининг ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиши лозим бўлган давлат мажбурлов чораларини белгилайдиган таркибий қисми санкция дейилади.

Санкция — ҳуқуқ нормасюш бажармаганлик учун давлат органлари қўллай диган мажбурлов чораси, Санкциянинг турлари ҳайфсан, жарима, озодликдан махрум этиш ва бошқалар бўлиши мумкин.

Ҳуқуқ нормаларининг мазкур таркибий қисмлари барча ҳуқуқ нормаларида ҳам мавжуд эмас. Масалан, конституциявий ҳуқуқ норматарида одатда ҳеч қандай шартларсиз амал қиладиган ва мажбурлов чоралари назарда тутилмаган қоидалар баён этилади. Фуқаролик ҳуқуқининг кўпчилик қоидаларида санкцияни ажратиб кўрсатйш мумкин эмас. Жиноят ҳуқуқи нормалари диспозиция ва санкцидцан ташхил топган. Лекин уларда норманинг матнида ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган

гипотезалар йўқ.

Шундай қшшб, ҳуқуқ нормаси қуйидагиларни белгилаб беради:

1) ким, нимани ва қачон қилиши кераклигани (гипотеза);

2) ҳуқуқий норманинг маъно мазмунини (диспозиция);

3) ҳуқуқ нормаси бажарилмаслигининг оқибатлари қандайлигини (санкция). Таъкидлаш керакки, барча ҳуқуқ нормалари ҳам учала таркибий қисмга эга эмас. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари фақат гипотеза ва диспозицияга эга. Санкциялар эса Конституция нормаларини аниқ лаштирувчи қонунлар, кодекслар ва шу кабиларда ифодаланган.

 

ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ

 

Ҳуқуқий нормаларни улар мазмунидаги қоидаларнинг характерига кўра қуйи даги турларга ажратиш мумкин: ваколат берувчи, мажбурият юкловчи, тақиқлов чи, императив (буйруқ берувчи) ва диспозитив (тўлдирувчи).

Ваколат берувчи вормалар — рухсат мазмунидаги нормалар бўлиб, нималарни қилиш мумкинлигини белгилайди.

Мажбурият юкловчи нормалар — нималарни қилиш зарурлигини белгиловчи нормалар.

Тақиқдовчи нормалар — нима қилиш мумкин эмаслигини белгиловчи норма лар.

Императив (буйруқ берувчи) нормаларда қоида қагьий талаб шаклида акс эттирилиб, ундан бирон бир тарзда четга чиқиш мумкин эмас (масалан, солиқ қонунчилиги нормалари).

Диспозитив (тўлдирувчи) нормалар муносабат қатнашчиларига масалани мус тақил тарзда тартибга солиш ва тегашли хулқ атвор вариантини танлаш имкони ни беради. Башарти, бундай имкониятдан фойдаланилмаса, норма муносабат иш тирокчиларининг шартлашувини тўлдиради (масалан, иқгисодий фаолият ишти рокчиларининг шартномавий алоқаларини тартибга солувчи нормалар). Ўзбекис тон Республикаси Фуқаролик кодексининг қатор моддаларида ддспозитив норма лар бўлиб, уларда, одатда: «агар шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса» деган изоҳ мавжуд.

Бажарилиши шарт бўлган ёки, аксинча, ман этилган хулқ атвор қоидаларини баён қилишнинг тўлалиги бўйича диспозициялар оддий, тавсифловчи, бланкет ва ҳавола этувчи диспозицияларга бўлинади. Оддий диспозицияда қилмиш тавсифлаб берилмайди, балки барчага маълум термин (масалан, «қасддан одам ўлдириш» термини — ЖКнинг 97 моддаси) ёрдамида таърифланади.

Тавсифловни диспозиция ҳуқуқбузарлик белгиларининг тўлиқ баёнини ўз ичига олади. Масалан, ўғрилик ўзгалар мулкини яширин равишда талон тарож қилишдир (ЖКнинг 169 моддаси).

Бланкет диспозиция ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш учун ҳуқуқнинг бошқа соҳалари нормаларида белгиланган махсус қоидаларга ҳавола қилади. Ма салан, Жиноят кодексида техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнат ни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгар лик белгиланган (ЖКнинг 257 моддаси). Бу қоидаларнинг мазмуни Жиноят ко дексида эмас, балки ЖКнинг моддаларини қўллашда мурожаат қилиш зарур бўлган бошқа норматив ҳужжатларда очиб берилади. Ҳавола этувчи диспозиция деганда, ҳуқу^узарлик белгиларига эга бўлмаган, балки ўша қонуннинг бошқа нормасига ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола этувчи диспозиция тушунилади.

Анкқлик даражаси бўгосча санкцияларни мутлақ аниқ, нисбий аниқ ва муқо бил санкцияларга ажратиш мумкин.

Мутлақ аниқ санкция ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг ҳаж мини аниқ белгилайди. Масалан, Фуқаролик кодексига кўра, давлат органлари

ёки мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида фуқарога етка зилтан зарар тўлалигича қопланиши шарт.

Нисбий аниҳ санкция ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг энг кам ва энг кўп чегарасини белгилайди. Жиноят ҳуқуқида бундай санкциялар кўп. Масалан, босқинчилик жинояти беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (ЖКнинг 164 моддаси).

Муқобил санкция судга қонунда кўрсатилган бир неча жазодан бирини та йинлаш имконини беради. Масалан, фирибгарлик, агар у оғир оқибатларга олиб келмаган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш шилари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади (ЖКшвдг 168 моддаси).

Кўпинча ҳуқуқ нормалари муқобил ва нисбий аниқ санкцияларнинг белгала рини ўзида мужассамлаштиради, яъни бир неча жазо турларини назарда тутади. Бунда уларнинг ҳар бири учун энг кўп ва энг кам чегара белгиланади. ~*>

 

ХУКУҚТИЗИМИ. ҲУКУҚТАРМОҚЛАРИ ВА ИНСТИТУТЛАРИ

 

Ҳуқуқ — ички яхлитлиги ва ўзаро мувофиқлиги билан ажралиб турадиган муайян тизим. Лекин, бошқа тизимлар каби, ҳуқуқ ҳам ҳуқуқ тармоқларидан иборат кичик тизимларга бўлинади. Давлатнинг юридик нормалари йиғиндиси унинг ҳуқуқини ташкил этади. Ҳуқуқий нормалар турли туман бўлиб, улар ўзаро мустаҳкам боғланган, муво фиқлашган ва яхлит ҳуқуқ тизимини ташкил этади. Ҳуқуқ тизими турли туман, лекин ўзаро мустаҳкам алоқада бўлган юридик

нормалар йиғиндисидир.

Ҳуқуқ тизими катта таркибий қисмлар бўлмиш ҳуқуқ тармоцларига бўлинади. Давлатдаги ижтимоий муносабатларнинг хилма хиллиги тармокларга бўлишнинг асосини ташкил этади. Айнан шу муносабатлар ҳуқуқий бошцарувншг предметини ташкил этади. Ижтимоий муносабатларнинг ҳар бир маълум тури (оила, меҳнат муносабатлари ва ҳ.к.) тегшшш ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади. Бу нормалар ҳуқуқий тартибга солиш предметига кўра (яъни ижтимоий муносабат ларнинг маълум турига кўра) ҳуқуқ тармоқларига бўлинган.

Ҳуқуқ тармоғи жамият ҳаётининг маълум соҳасидаги ижтимоий муносабат ларни тартибга солувчи ўзаро боғяиқ юридик нормалар йиғиндисидир.

Ҳар бир тармоқнинг ҳуқуқий тартибга солиш предмети ўз хусусиятларига эга. Бу эса ушбу муносабатлардаги ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатини белгилайди. Ҳуқуқий тартибга солиш усули, ҳуқуқ тизимини тармоқларга бўлиш нинг қўпшмча асосидир.

Ҳуқуқий тартибга солиш усули ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатишига ёрдамлашадиган йўллари, усуллари, воситаларининг йиғиндисидир. Масалан, фуцаровш ҳуқуқий усулда мулкий муносабатларнинг иштирокчилари мус тақил ва бир бирига қарам эмаслиги, улар ўз хоҳшпларига кўра ўз мулкларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилади. Фуқаролик муомаласи шп тирокчилари ўртасидаги муносабатлар томонлар ишлаб чиққан шартлар ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эркин равишда белгилаб қуйилган шартнома асосида юзага келади. Фуқаровий ҳуқукдй муносабатларнинг субъектлари ўртаси даги низолар суд томонидан ҳаа этилади.

Давлат бошқаруви соҳасида юзага келадиган муносабатлар тартибга солшп нинг бир усулини талаб қилади. Бу ерда томонлар бир хил ҳуқуққа эга эмас, улардан бири иккинчисига бўйсунади. Томонлардан бири бошқасига нисбатан ҳукмрон мавқега эга бўлади.

Шундай қилиб, маъмурий ҳуқуқий муносабатларнинг (ҳуқуқнинг айнан пгу тармоғи давлат бошқаруви соҳасидаги муносабатларни тартибга солади) асосий усули ҳокимиятни бошқариш усули бўлиб, унда давлат органларидан бири ик кинчисига бўйсунади.

Хуқуқий тартибга солиш предмети — ушбу ҳуқуқ тармоғининг нормалари таъсир ўтказадиган муносабатлар, ҳуқуқий тартибга солиш усули эса — ушбу таъсир ўтказиладиган восита.

Ўзбекистон ҳуқуқ тизими ҳуқуқнинг қуйидаги асосий тармоқпарини ўз ичига олади:

1) конституциявий ҳуқуқ;

2) маъмурий ҳуқуқ;

3) фуқаролик ҳуқуқи;

4) жиноят ҳуқуқи;

5) ер ҳуқуқи;

6) аграр ҳуқуқ;

7) мехнат ҳуқуқ;

8) ижтимоий таъминот ҳукуқи;

9) экологик ҳуҳуқ;

10) молиявий ҳуқуқ;

11) фуқаролик процессуал ҳуқуқ;

12) жиноят процессуал ҳуқуқ;

13) хўжалик процессуал ҳуқуқ.

Конституциявий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи асосий ҳуқуқ тар моцлари деб ҳисобланади.

Юқорида санаб ўтилганларнинг дастлабки ўнтаси моддий ҳуқуқ тармоғи бўлса, кейинги учтаси процессуал ҳуқуқ тармоғидир.

Ҳуқуқ тизимида иккита ҳуқуқий маконни ажратиб кўрсатиш мумкин: омма вий ҳуқуқ ва хусусий ҳуқуқ. Оммавий ҳуқуқ давлат билан фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Бу ҳокимият ва бўйсуниш муносабатларидир. Оммавий ҳуқуқ доирасига конституциявий, маъмурий, жиноят, жиноят процес суал, солиқ ҳуқуқи соҳалари киради.

Хусусий ҳуцуқ ўзаро мажбуриятлар асосида ҳуқукдарга эга бўлувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади, бу ерда муносабат иштирокчилари тенгдирлар. Хусусий ҳуқуқ доирасига фуқаролик, мехнат ва оила ҳуқуқи соҳалари киради. Ҳуқуқнинг оммавий ва хусусий ҳуқуққа бўлиниши Қадимги Рим ҳуқуқи давридан буён мавжуд бўлиб, бунга қарийб икки минг йилча бўлган.

Конституциявий хуқуқ конституциявий тузум асосларини, инсон ва фуқа ронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мамлакатнинг давлат тузилишшш, Прези дент, Олий Мажлис, ҳукумат, суд тизими, фуқароларншсг ўзини ўзи бошқа риш органларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаб қўяди.

Маъмурий ҳуқуқ давлат бошқаруви, ижроия ҳокимият соҳаси (хукумат фаоли яти, ижроия қокимиятнинг бошқа органлари)да юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

Фуқаролик хуқуқи мулкий ва у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатлар (исмга эга бўлиш ҳуқуқи, шаън ва қадр қимматни ҳимоя қилиш, муаллифлик| ҳуқуқи ва ҳ.к.)ни тартибга солувчи ҳуқуқ соҳасидир. ;

Жиноят ҳуқуқи ёрдамида давлат қандай ижтимоий хавфли қилмишларнинг) жиноий эканлигини ва уларни содир этганлик учун қандай жазолар тайинланиши мумкинлигини белгилаб берувчи нормагарни ўз ичига олади. Бу нормалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жамланган.

Ер ҳуқуқи ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Аграр ҳуқуқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиршп ва қайта ишлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи тармоқдир.

Меҳнат хуқуқи меҳнат муносабатларининг келиб чиқиши,  ўзгариши ва тўхтатилиши шартларини белтиловчи, иш куни ва дам олишнинг давомийлиги ни, меҳнат интизоми, ўсмирлар, аёлларни муҳофаза қилиш кабиларни белгилов 1 чи ҳуқуқий нормаларнинг йиғиндиси.I

Фуқаролик процессуал ҳуқуқ нормалари судларнинг фуқаролик, оилавий, меҳнат, ер билан боғлиқ ва молиявий муносабатлар каби бир қатор муносабатлар  соҳасидаги фаолиятини тартибга солади.

Фуқаролик процессуал ҳуқуққа ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилиши тартибини бошқаралиган хўжаллик процессуал ҳуцуқи яқин туради.

Жиноят процессуал ҳуқуқ судлов, тергов, прокуратура органларининг жиноят, ишларини тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш фаолиятини тартибга солади.

Ҳуқуқ институти ҳуқуқ тармоғи таркибидаги маълум муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар йиғиндисидир. Ҳуқуқ тармоғи ҳуқуқ институтларидан ташкил топган. Масалан, конституциявий ҳуқуқ инсон ва фуқаронинг ҳуқуқяари ва эркинликлари, президентлик, ҳукумат каби институтларни ўз ичига олади. Фуқаролик ҳуқуқи эса мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи, мерос ҳуқуқи каби институтларни қамраб олади.

Давлатнинг ички (миллий) ҳуқуқ тизимидан ташқари, халқаро ҳуқуқ тизими ҳам мавжуд. Унинг принциплари ва нормалари давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ушбу ҳуқуқнинг бошқа субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.

Халқаро ҳуқуқ тизими бир неча тармоқлардан тадгкил топган бўлиб, мисол тариқасида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: халқаро ташкилотлар ҳуқуқи, халқаро хавфсизлик ҳуқуқи, дипломатия ва консуллик ҳуқуқи, халқаро денгиз ҳуқуқи ва бошқалар. Ўз навбатида, халқаро ҳуқуқ тармоқлари институтлардан ташкил топган. Ма салан, халқаро денгиз ҳуқуқи ҳудудий ҳавзалар, очиқ денгиз, қуруқлик ерлари ва бошқаларни ўз ичига олади.

 

ҲУҚУҚ МАНБАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

 

Хулқ атвор қоидаси ҳуқуқий нормага айланиши учун маълум юридик шакл олиши керак. Бундай ўзгариш давлатнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти натижаси да юзага келади.

Натижада қонун чиқарувчи органнинг иродаси бажарилиши мажбурий бўлган муайян ҳуқуқий ҳужжатда ўз ифодасини топади. манбаи деганда, уни объектив ифодалаш усуллари тушунилади. Ҳуқуқ манбаларини қуйидаги уч асосий турга бўлиш қабул қилинган:қ

1) ҳуқуқий одат;

2) юридик прецелент;

3) норматив ҳуқуқий ҳужжат.

Ҳуқуқнй одат деб доимий такрорланиши натижасида барқарор хулқ атвор нормасига айланган ва кейинчалик давлат томонидан тасдиқланган хулқ атвор қоидасига айтилади.

Одат инсоният жамияти ривожяанишининг илк босқичларидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқ манбаи бўлган. Одат аста секин норматив ҳужжат билан сиқиб чиқарилган ва алмаштирилган. Шундан кейин у ҳуқуқнинг юридик манбаи бўлмай қолган.

Ҳозирга вақгда одатнинг аҳамияти катта эмас. У фақат қонун етарли бўлмаган ёки қонуннкнг ўзи одатга ҳавола қиладиган ҳоллардагина сакданиб қолмоқпа.

Юридик прецедент — ҳуқуқнинг шундай манбаики, бунда муайян иш бўйича чиқарилган суд қарори келгусида шундай шштарни ҳал этишда қоидага айланиши мумкин.

Юридик прецедент иш бўйича суд ёки маъмурий органнинг қарорига муайян норматив (умуммажбурий) куч беришни билдиради. Бундай қарор келгусида шун дай ишларни кўриб чиқишда мажбурий бўлади ва пгу билан ҳуқуқкй тус олади.

Ҳуқуқий одат ва юридик прецедент бир қатор хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқ тизимида катта аҳамиятга эга, лекин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ тизимида қўлланилмайди.

Суд прецеденти Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австрияда ҳуқуқ манбаи хисобланади. Бу мамлакатларнинг ҳаммасида суд ҳисоботлари чоп этилади. Улар дан прецедентлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Албатга, бу мамлакатларнинг ҳар бирида суд прецеденти турлича қўлланилади. Прецедентни ҳуқуқ манбаи си фатида тан олиш, қонун бўлмаган ёки бўлган шароитларда ҳам судга қонун ижодкорлиги вазифасини бажариш имконини беради.

Норматив ҳуқуқий ҳужжат — ваколатли давлат оргашшинг белгиланган тар тибда қабул қилган юридик ҳужжати бўлиб, умуммажбурий хулқ атвор қоидала рини ўз ичига олади. Барча норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қуйилаги белгилар хосдир:

• улар ҳуқуқий нормаларни белгилаб берадилар, ўзгартирадилар ёки бекор қиладилар;

• уларда белгиланган қоидаларнинг мазмуни баён этилади;

• белгиланган нормаларга умуммажбурий тус беради ёки илгари белгиланган нормаларнинг амалда бўлишини бекор қилади.

Норматив шартнома — ҳуқуқ манбаининг алохида гури бўлиб, ижтимоий ^'носабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Норма тив шартномаларда бир қанча субъектларнинг иродаси мужассамланади, масалан, халқаро, жамоавий ва бошқа шартномаларнинг субъектлари.

 

НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

 

Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари давлатнинг қайси органлари то монидан қабул қилинганлигига ҳамда уларнинг юридик кучи катга ёки кичикли гига қараб фарқланади. Ушбу белгиларга асосан, норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қуйидаги турларга бўлшп мумкин:

1. Қонун умумхалқ овоз бериши (референдуми) орқали ёки мамлакатнинг олий вакиллик органи (парламент) қабул қиладиган норматив ҳуқуқий ҳужжат.

Қонунлар орасида Конституция — давлатнинг асосий қонуни — алоҳида мавқега эга бўлиб, олий юридик кучга эгадир. Конституция ва конституциявий қонунларни фақат ларламент қабул қилипш мумкин, чунки уларда конституция вий тузум асослари, инсонлар ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда конституцияга ўзгартишлар киритиш тартиб қоидалари белгилаб қўйилади.

Конституциявий қонунлар алоҳида тартибда қабул қилинади.

2. Давлат бошлиғининг норматив ҳужжатлари. Хусусан, бизнинг мамлакати мизда бу фармон Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94 моддасига асосан, Президент чиқарадиган норматив ҳуқуқий ҳужжат. Ушбу ҳужжат Консти туция ва қонунларга ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига зид келмас лиги керак.

3. Ҳукуматпинг царорлари ва фармойишлари ижро этувчи ҳокимият органи нинг ўз ваколати доирасида чиқарадиган норматив ҳуқуқий ҳужжатларидир. Ушбу ҳужжатлар Конституция асосида қабул қилиниб, Ўзбекистон қонунлари ва Пре зидентнинг норматив фармонларини амалга оширишга қаратилган.

4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқ ва йўриқномалари давлат бошқаруви органларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларидир. Улар кон ституция асосида қабул қилиниб, қонунлар, Президентнинг фармонлари ҳамда ҳукумат қарорларини бажаришга қаратилган.

5. Давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органларининг қарорлари.

Норматив ҳуқуқий хужжатлар иерархияси шуни талаб қиладики, давлат ҳоки миятнинт қуйи вакиллик органлари қабул қилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар юқори турувчи органларнинг норматив ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ келиши керак. Давлат ҳокимияти ижроия органларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари эса вакиллик органлари ҳамда юқори турувчи ижроия органларнинг норматив ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ келиши зарур.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲУҚУҚ МАНБАЛАРИ

 

Ўзбекистонда ҳуқуқ манбалари қуйидагилардан иборат:

1) халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва нормалари ҳамда Ўзбекистон Ресгтубликасининг халқаро шартномалари;

2) қонунлар;

3) қонуности ҳужжатлари.

Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган приницплари ва нормалари халқаро

ҳуқуқнинг асосий қоидалари бўлиб, уларни халқаро ҳуқуқнинг барча субъектлари

тан олган ва шу боис бажармасликка йўл қўйилмайди. Улар ичида давлат сувере

нитетини ҳурмат қилиш, зўрлик ишлатмаслик ёки зўрлик шилатиш билан таҳдид

қилмаслик, давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, чегараларининг бузилмаслиги, низ« ларни тинч йўл билан ҳал этиш, ички ишларга аралашмаслик, халкдарнинг тез ҳуқуқлилиги ва ўз тақпирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, инсоншшг ҳуқуқ ва эркш ликларини ҳурмат қилшп, давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларни виждонан бажариш кабилар бўлиши мумкин.

Халқаро шартнома ~ халқаро ҳуқуқнинг икки ёки бир неча субъекти қабул қилган битим бўлиб, ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатдир/ Ўзбекистон Ресггубликаси сиёсий, иқтисодий, хуқуқи ва махсус масалалар бўйича бир неча минг шартнома тузган. 1995 йилда «Ўзбекис тон Республшсасшшнг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун» қабул қилии ган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқаро шартномаларнинг қоидалар Ўзбекистон қонунларига нисбатан устунликка эга.

Ўзбекистон Республикасн қонунларини қуйидаги гуруҳяарга бўлшп мумкин:

1) Асосий қонун — Конституция;

2) конституциявий қонун;

3) қонун.

4) Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари.

Қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар ораскда Ўзбекистон Республикасинииг Конституцияси асосий ўрин тутади. Ушбу ҳужжат давлат ҳокимиятинин ташкил этшшшини белгилайди, конституциявий тузум асосларини, инсонлар вв фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлайди. Конституиия амалдап қонунлар учун юридик асосдир. Конституция қоидалари бошқа норматив ҳужжат ларда ривожлантирилади ва аниқяаштирилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш кераккк Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибида ўз консти туциясига эга бўлиб, унинг қоидалари Ўзбекистон Конституциясига зид келиши мумкин эмас.

Конституциявий қопунлар Консгитуцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритувчи қонунлардир. Ушбу ҳужжат учун Оллй Мажлисда оддий қонунларга нисбатан уларни қабул қилишнинг мураккаброқ тартиб қоидалари белгаланган.

Конунлар ўз навбатида, кодекслаштирилган ва жорий қонунларга бўлинади. Кодекслаштирилган қонунларга кодекслар киради. Кодекс — мантиқий тизимлаш тириш хусусиятига эга қонун бўлиб, ўзида ижгамоий муносабатларнинг маълум бир соҳасини батафсил тартибга солувчи нормаларни бирлаштиради. Масалан, Фуқаролик кодекси, Жиноят кодекси, Меҳнат кодекси, Солиқ кодекси, Божхона кодекси ва ҳ.к.

Қорақалпотстон Республикасинипг цонунлари қонун чиқарувчи (вакиллик) орган томонидан қабул қшшнади ва бундай қонунлар Қорақалпоғистоннинг ҳуду дида ижро этилиши шарт,

Қонуннинг вақг бўйича амал қилишига эътибор қаратиш лозим. Конунлар қуйидаги ҳолларда кучга киради:

1) расман эълон қшшнганидан ўн кун ўтгач;

2) қонунда ёки уни амалга киритиш тўғрисида махсус ҳужжатда кўрсатилтан вақгдан бошлаб.

Қонунлар қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади:

1) қонуннинг ўзида кўрсатилган муддат тугаган бўлса;

2) ушбу қонун бекор қилиниши натижасида (ижтимоий муносабатларнинг шу соҳасини тартибга солувчи янги қонун қабул қилиниши муносабати билан.Қонун замонда амал қилади. Бунинг маъноси шуки, қонун орқага қайтиш кучига эга.

Умумий қоидага кўра, қонунлар орқага қайтиш кучига эга эмас. Ўзбекистонда жиноят ёки маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи қонунлар орқага қайтиш кучига эга.

Қонун маконда амал қилади. Гап шундаки, қонунлар мамлакатнинг барча ҳудудларида амал қилади. Давлат ҳудудига унинг суверенитети остида бўлган ҳудуд киради. Ушбу ҳудудга қуруқлик, ички сувлар ва ҳудудий денгиз ҳавзалари, ушбу ҳудудлар устидаги ҳаво бўшлиғи ва давлат чегараси доирасидаги ер ости бойлик лари киради.

Қорақалпоғистон қонунлари унинг ҳудудидагина амал қилади. Қонун шахсларга нисбатан амал қилади.

Одатда қонунлар ушбу ҳудуддаги барча субъектлар, яъни фуқаролар, юридик шахслар, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун  мажбурийдир.

Ҳуқуқ нормалари талабларининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун мажбурийлиги ҳуқуқнинг умумий принципи ҳисобланади. Лекин истиснолар ҳам мавжуд. Масалан, «Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуннинг талаблари фақат Ўзбекистон фуқароларига тегашлидир. «Референдум тўғрисида»ги қонунга биноан референдумда фақат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари қатнашипш мумкин.

Бундан ташқари, амалдаги қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро шартнома ларига мувофиқ, дипломатик дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланувчи хорижий фу қаролар ҳам бундан мустасно. Элчилар ҳуқуқбузарликлар содир этган ҳолларда, уларга нисбатан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс амал қшшайди.

 Қонун ости ҳужжатлари қонунлар асосида қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлардир. Уларга қуйидагилар киради:

1) Президент фармонлари;

2) ҳукумат қарорлари;

3) бошқа ижроия ҳокимият органларининг ҳужжатлари;

4) жойлардаги ижроия органларнинг норматив ҳужжатлари.

Ушбу қонун ости ҳужжатлари тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти нинг фармошари алоҳида ўрин тутади, чунки уларни давлат бошлиғи чиқаради. Ушбу фармонлар норматив хусусиятга эга бўлшпи мумкин. Президент фармонла ри Ўзбекистон Ресгтубликасининг Конститушшси ва қонунларига зид келиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари хўжалик ва маданий қурилиш нинг энг муҳим масалачари бўйича қабул қилинади. Улар одатда умумий хусуси ятга ва ҳуқуқ нормаларига эга бўлиб, ҳуқуқ манбалари ҳисобланади.

Айрим ҳолларда ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатлари ушбу орган лар тизимидан ташқарвда вужудга келувчи ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Бундай ваколатлар Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа ташкилотларда айниқса катгадир.

Ўзбекистонда вазирликлар ҳамда ташкилотларнинг фуқароларнинг ҳуқукдари

ва қонуний манфаатларига дахлдор норматив ҳужжатларни қайд этшп давла тизими жорий этилган. Ушбу вазифа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлип зиммасига юклатилган.

 

ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ

 

Ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳуқуқш муносабатлар хусусиятига эга бўлади.

Уларнинг вужудга келиши учун юридик факт  ҳодиса (масалан, инсоннинг туғилиши ёки ўлиши, ёнғин) ёки ҳаракат (масалан ҳуқуқбузарлик) мавжуд бўлиши лозим.

Ҳуқуқий муносабатлар деганда, унинг иштирокчилари ўртасида вужудга ке ладиган ва ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносаба тушунилади.

Ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши учун учта омил бўлиши зарур:

1) ҳуқуқ нормалари;

2) субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар;

3) юридик факт.

Фақат биргаликдагина улар ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиради.

Ҳуқуқий муносабат — унинг иштирокчилари ўртасидаги ҳақиқий юридик ало қалар бўлиб, уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларида намоён бўлади.

Ҳуқуқий муносабат, тузилишига кўра, объект, субъект ва мазмун каби эле ментлардан иборат.

Ҳуқуқий муносабат шитирокчиларининг ҳаракати нимага қаратилган бўлсг шу нарса ушбу ҳуцуқий муносабатларнинг объекти ҳисобланади. Масалан, харидо сотиб олаётган молини олиш ҳуқуқига эга, лекин харид учун пул тўлашга мажбу Сотувчи эса ушбу мол учун ҳақ олиш ҳуқуқига ва харидорга олди сотди талабларига мос келадиган товарни бериш мажбуриятига эга. Сотилаётған ва сотиб олн наётган мол мулк ҳуқуқий муносабатнинг объекги ҳисобланади, Ҳуқуқ ва мажбуриятнинг узвий алоқадорлиги жуда кўп ҳуқуқий муносабатлар учун хосдир.

 Ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчилари, яъни хуқуқ ва мажбурият эгалг ри ушбу ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари ҳисобланади/'Чунончи, қуйидагк лар субъектлар бўлиши мумкин:

1) ўзаро муносабатга киришган фуқаролар;

2) давлат органлари ва муносабатга киришган фуқаролар;

3) ташкилотлар ва муносабатга киришган фуқаролар;

4) ўзаро муносабатга киришган ташкилотдар;

5) давлат органлари ва муносабатга киришган ташкилотлар. Ҳуқуқий муносабат субъект/гари, авваламбор, жисмоний ва юридик шахслар дир.

Жисмоний шахслар — ушбу давлат фуқаролари, бошқа давлат фуқаролар (ажнабийлар) ва фуқаролиги йўқ шахслар (апатридлар).

Юридик шахслар — ташкилотлар, муассасалар, давлат органлари, давла1 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.

Ҳуқуқий муносабатларнинг мазмушни субъектларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбурия ларини амалга ошириш бўйича реал ҳаракатлари ташкил этади. Масалан, олдсотди бўйича ҳуқуқий муносабат мазмунини сотувчининг хоридорга нарсани ҳақиқатан бериши ва бунинг учун харидорнинг сотувчига ҳақ тўлаши ташкил этади. Ушбу ҳуқуқий муносабатлар мазмунига ўзаро даъволар қилиш ва уларни қондириш юзасидан амалга оширилган ҳаракатлар (масалан, буюмнинг сифати, ўлчами ва тўлов муддати бўйича даъволар) ҳам киради.

Шундай қилиб, ҳуқуқий муносабатлар субъектлар ўртасидаги муносабатлар нинг юридик шакли бўлиб, унинг ёрдамида давлат қонун талабларига биноан ижтимоий муносабат иштирокчилари хулқ атворини меъёрлаб беради.

Ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш учун субъектлар қатор юридик хусу сиятларга эга бўлиши лозим. Гап, биринчи навбатда, ҳуқуҳий лаёқат ва муомала лаёқати тўғрисида бормоқда.

Хуқуқ лаёқати ҳуқуқларга эга бўла олиш ва юридик мажбуриятларни зиммага олиш қобилиятидир.

Муомала лаёқати эса ўз ҳаракатлари асосида ҳуқуқларни амалга ошириш ва юридик мажбуриятларни бажариш қобшгиятидир.

Юридик шахсларга тегишли бўлган ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати бир вақгда вужудга келади ҳамда ушбу шахслар ўз фаолиятини бошлаган пайтдан бошлаб пайдо бўлади.

Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий лаёқати инсон туғилганда бошланиб, унинг вафотидан сўнг тўхтайди. Муомала лаёқати эса ёш ва рухий саломатлик билан боғлиқ. Ўзбекистон қонунларига биноан, тўлиқ муомала лаёқати фуқаро 18 ёшга тўлгагашан сўнг бошланади. Лекин ушбу қоидадан истиснолар ҳам мавжуд. Маса лан, шахс жиноий жавобгарликка 16 ёшдан, айрим жиноятлар учун 14 ёшдан тортилиши мумкин. Бошқа бир мисол: Оила кодекси айрим ҳолларда 18 ёшга тўлмасдан туриб никоҳдан ўгашга рухсат беради. Бундай фуқаро никоҳцан ўтган вақгдан бошлаб тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлади.

Ҳар бир инсон ҳуқуқий муносабатларга ўзинкнт қандайдир сиёсий, моддий, маънавий ва бошқа ижтимоий манфаатлари ва эҳтиёжларини амалда қондириш учун киришади. Ушбу мақсадга субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларни амалга оширишга қаратилган юридик ҳаракатлар ёрдамида эришилади. Буларнинг ҳаммаси жисмоний ёки юридик шахс кутган муайян натижаларга олиб келади.

Юридик фактлар — ўзига хос ҳаётий ҳолатлар бўлиб, қонун ва ҳуқуқий нормалар уларни юридик оқибатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор қилиниши билан боғлайди.

Ҳар бир юрист амалий фаолиятининг бош вазифаларидан бири юридик факг ларни аниқлаш ёки тасдиқлашдир. Бусиз қонунларни тўғри қўллаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, низоларни ҳал этиш, қонунбузар лик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш мумкин эмас.

Юридик факгларни, инсонларнинг хохши иродасига кўра, ҳодисалар ва ҳара катларга бўлиш мумкин.

Ҳодисалар инсоннинг хоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга кела ди. Масалан, табиий офатлар, боланинг туғилидш, унинг муайян ёшга етиши, инсоннинг вафот этиши, муддатнинг ўгиши ва \. к. Айтайлик, инсоншшг вафот этиши мероснинг очилишини вужудга келтиради ҳамда ҳуқуқий лаёқатни тугата ди. Мол мулкнинг нобуд бўлишига олиб келадиган, ёнғин, сув тошқини — мол мулк сугурта қилинган бўлса — суғурта пулини тўлаш учун асос бўлади.

Ҳаракатлар инсоннинг хохиш иродаси асосида вужудга келадиган юридш ҳужжатлардир. Улар ҳуқуқий нормаларга амал қилиш муносабатига кўра, ҳу^уқш ва ҳуқуққв зид ҳаракатларга бўлинади,

Амалдаги қонунчилик нормалари асосида вужудга келадиган ҳамда шу нор малар билан тартибга солинадиган ҳаракатлар ҳуқуқий, ҳуқуққа мувофиқ ҳаракат лар деб аталади.

Ҳуқуққа зид ҳаракатлар — қонун ёки ҳуқуқий нормага зид бўлган харакатдир. Улар ҳуқуққа хилоф хатги ҳаракат деб ҳам аталади. Баъзи ҳолларда қонун ҳаракат сизликни ҳам ҳуқуққа зид хатга ҳаракат сифатида эътироф этади. Масалан, бир кема капитанининг ҳалокатга учраган бошқа кемага ёрдам бермаслиги ёки ёрдам га муҳтож одамни унинг ҳаётига реал хавф туғилган пайтда ёрдамсиз қолдириш каби ҳаракатсизлик ҳоллари ҳуқуқ нормасита зид бўлган қилмишлар ҳисобланади.

 

 

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК, УНИНГ БЕЛГИЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

 

Ҳуқуқбузарлик деганда, жамият учун хавфли бўлган қилмши (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) тушунилади. Бундай қилмиш қонун билан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказипш ёки зарар етказиш хавфини туғдирилш мумкин.

Ҳуқуқбузарликнивт асосий белгилари қуйцдагилардан иборат:

1) ижтимоий хавфлилик;

2) ҳуқуққа зидлик;

3) айблилик;

4) жазоланшд.

Ижтимоий хавфлилик шундан иборатки, бунда ҳуқуқбузарлик жамиятнинг қадриятларига тажовуз қилади, хусусий ва ижтимоий манфаатларни поймол эта ди. Ҳуқуқбузарликшшт зарарлиги ёки хавфлилиги шундан иборатки, у жамият ҳаётшпшг маромига салбий таъсир этади.

Ҳуқуққа зидлик — ҳуқуқбузарликнинг иккинчи белгиси. Бу ўринда гап қил миш оқибатвда қонуннинг, муайян ҳуқуқий норманинг бузилиши тўғрисида бор моқда, Бошқача айтганда, ҳуқуқбузар қонунда ёки ҳуқуқ нормасида белгилаб қўйил ган тақиқни бузади. Агар бундай тақиқ бўлмаса, ҳуқуқбузарлик ҳам бўлмайди. Қонун кенгайтирилган ҳолда ёки аналогия бўйича талк^н этилиши мумкин эмас.

Айблилик — ҳуқуқбузарликшшг учинчи белгиси. Ҳуқуқ нормасини юридик жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган шахс бузади ва шахс бу ҳаракат ни қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида содир этади.

Айбшахснинг ўзи содир этган ҳуқуққа хилоф ҳаракатига ва унинг за рарли оқибатларига руҳий муносабати. Қарийб ҳар доим инсон олдида ҳуқуққа мос ёки ҳуқуққа зид тарзда ҳаракат қилишни танлаш имкони бўлади. Агар у иккинчи йўлни танласа, ҳуқуққа хилоф қилмишни айбли тарзда содир этган, деб ҳисобланади.

Балоғат ёшига етмаганлар ёки ақпи норасо деб топижан шахслар содир этган қилмиш (ҳуқуққа зид бўлса ҳам) ҳуқуқбузарлик бўлмайди. Бахтсиз ҳодиса, тасо диф натижасида, бирон кимсага айбсиз зарар етказиш ҳодисаси ҳам ҳуқуқбузар лик эмас.

Ҳуқуқбузарликнинг тўртинчи белгиси — жазоланиш. Бу маълум ҳуқуқбузарлик учун уни содир этган шахснинг ваколатли давлат органи томонидан жавоб гарликка тортилшпини билдиради. Бу жавобгарлик ҳуқуқий норманинг санкшш сида ифодаланади.

Баъзи ҳолларда шахс қонунга биноан жавобгарликдан озод этилиши ҳам мумкин, Лекин буни ҳам ваколатли давлат органи амалга оширади.

Ҳуқуқбузарликлар қонунчиликнинг қайси соҳасига тегишлшгагига қараб, бир қанча турларга бўлинади. Ҳуқуқбузарликнинг қуйидаги турларини келтириш мумкин:

1) фуқаролик ҳуқуқий (мажбуриятни бажармаслик, моддий зарар етказиш);  

2) маъмурий (майда безорилик, йўлларда ҳаракатланшп қоидаларини бузиш I ва ҳ.к);

3) интизомий (ишга келмаслик, кеч қолкш);

4) жиноий, яъни жиноятлар (одам ўлдириш, ўғрилик, милиция ходимига қаршилик кўрсатиш ва бошқалар).

Ҳуқуқбузарликнинг турига қараб давлат мажбурлов чоралари ҳам ўзгариб туради. Уларнинг энг оғирлари жиноят содир этилганда қўлланилади.

 

ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИК, УНИНГ АСОСЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

 

 Юридик жавобгарлик, ижтимоий жавобгарликнинг бошқа шаклларидан фаркли равишда, доимо ҳуқуқ нормаларига асосланади ва давлат мажбурлов нормалари бшган боғлиқ бўлади.

Юридик жавобгарлик — ҳуқуқбузарнинг ҳуқуқ нормаларига асосланган ва ҳуқуқбузарлик фактидан келиб чиқадиган қилмиши учун жавоб бериш ва давлат мажбурлов чоралари шаклидаги нохуш оқибатларига чидаш мажбурияти ҳамда шундай оқибатларга ҳақиқатан дучор бўлишидир./

Юридик жавобгарлик белгилари қуйидагилардан иборат:

1) даатат мажбурлов чоралари билан узвий алоқадорлик;

2) фактик асос — ҳуқуқбузарлик;    

3) юридик асос — юридик жавобгарликнинг ҳуқуқий тартибга солинганлиги;

4) давлат қоралови билан боғлиқяик;    

5) ҳуқуқбузар ҳуқуқларини чеклаш билан боғлиқ салбий оқибатлар;

6) ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан жазо қўллаш;

7) ҳуқуқий принпипларга асосланганлик (қонунийлик, индивидуаллашти риш, табақалашганлик ва бошқалар).

Юридик жавобгарлтнинг асоси ҳуқуқбузарлик, яъни ҳуқук нормаларини бу зувчи муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир. Ҳуқуқбузарликнинг ҳар хил турлари турли хил юридик жавобгарликка олиб келади. Масалан, фуқаролик ҳуқуқбузарлиги (мажбуриятни бажармаслик) — фу қаровий ҳуқуқий жавобгарликка (зарарни қоплаш, неустойкани тўлатишга), маъ мурий ҳуқуқбузарлик (йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик) — маъму рий жавобгарликка (жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга) олиб келади. Жиноий ҳуқуқбузарлик, яъни жиноят эса жиноий жавоб гарликка олиб келади (унга нисбатан озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо қўлланипш мумкин).

Юридик жавобгарлик икки асосий шаклда — суд тартибида ва маъмурий тартибда амалга оширилади.

Жиноий жавобгарликни амалга оширишнинг суд тартиби ҳуқуқбузарга нис батан фақат ваколатли давлат органи номи билан суд томонидан жазо қўлланили шини билдиради. Ушбу суд тартиби фуқаровий ҳуқуқий жавобгарлик учун хос, жиноий жавобгарлик учун эса мажбурийдир.

Маъмурий тартиб қоида шундан иборатки, мажбурлов чораси ваколатли ман сабдор шахс (ёнғиндан сақлаш инспектори, ичхи ишлар органи бошлини) ёки орган (судья) томонидан белгиланади. Мажбурлов чорларини давлат номидан қўллайдиган суддан фарқпи равишда, ваколатли орган ёки шахс ўз номидан маъмурий тартибдаги мажбурлов чораларини қўллаши мумкин. Юридик жавобгар ликни амалга оширишнинг бу икки асосий шаклидан ташқари, интизомий тарти би ҳам мавжуд.

Интизомий тартиб меҳнат, хизмат ва ҳарбий мажбуриятларни бузганлик учун вужудга келади ва бошлиқнинг ўз қўли остида ишлайдиган ходимга нисба тан интизомий чоралар кўршиида ифодаланади (ҳайфсан, қатгақ ҳайфсан, лаво зимини пасайтириш ва ҳ.к.)

Юридик жавобгарликнинг икки тури фарқланади:

1) жарима еки жазо;

2) ҳуқуқни тикловчи жавобгарлик.

Жарима жазоси маъмурий ёки интизомий хато жиноятлар учун қўлланилади. Жавобгарликнинг ушбу турига хос хусусият шундан иборатки, у фақат процессу ал шаклда амалга оширилади ҳамда тегишли ваколатларга эга давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари билан белгиланади.

Жарима ёки жазо жавобгарлигига жиноий, маъмурий ва интизомий жавобгарлик киради.

Жиноий жавобгарлик жиноят содир этилганда юзага келади. Жиноий жавоб гарликка давлат мажбурлов чораларининг энг қаттиқ турлари киради/Уни амалга ошириш жиноят, жиноят процессуал, жиноят ижроия қонунлари бйлан тартибга солинган. Аввало муайян кишига нисбатан жиноят факти бўйича жиноят иши қўзғатилади, сўнгра ушбу ишга дахлдор далиллар тўпланади ва текширилади. Жи ноят процессуал қонунлар айбланувчининг ва жиноят процесси бошқа иштирок чиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, мансабдор шахслар ва давлат органларининг мазкур иш бўйича ваколатларини белгилаб беради.

Тергов тугагач, жиноят шпи суд мажлисида муҳокама қилинади. Ҳеч ким суд ҳукмисиз ва қонунга хилоф равишда жиноят содир этганликда айблашшш ва жиноий жазога тортилиши мумкин эмас.

Маъмурий жавабгарлик маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда юзага кела ди. Аввало маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади. Ундан кейин ишни тегашли ваколати бор орган ёки мансабдор шахс кўриб чиқади, маъмурий ишлар очиқ муҳокама қштинади, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс таклиф этилади.

Интизомий жавобгарлик меҳнат, ўқиш, хизмат ва ҳарбий интизом бузилган вақгда юзага келади. Меҳнат интизомини бузган ишчи ва хизматчилар корхона, ташкилот, муассаса маъмурияти томонидан жавобгарликка тортиладилар, фуқаро

 

 

МАЪМУРИЙ ХУКУҚ АСОСЛАРИ

 

 

 •Маъмурий ҳуқуқ» тушунчаси

 • Маъмурий ҳуқуқий нормалар

 • Маъмурий ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг турлари

 • Фуқаролар ва ижро этувчи ҳокимият органлари

 • Ижро этувчи ҳокимиятнинг хусусиятлари

 • Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Ресғтубликасининг Ҳукумати

 • Ўзбекистон Республикаси ижро этувчи ҳокимиятининг марказий органлари

 • Маъмурий мажбурлов, унинг хусусиятлари ва турлари

 • Маъмурий жавобгарлик ва унинг хусусиятлари

 • Жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни фарқловчи юридик мезонлар

 • Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси

 • Маъмурий жазо ва унинг турлари   

 • Маъмурий қонунчилик

 

 

«МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ» ТУШУНЧАСИ

 

Маъмурий ҳуқуқ — конституциявий, фуқаролик ва жиноят ҳуқуқлари билан бир қаторда — ҳуқуқнинг асосий тармоқларига киради.

«Маъмурият» сўзи лотин тилида бошқариш маъносини билдиради. Шу боис маъмурий ҳуқуқ кўпинча бошқарув ҳуқуқи ёки бошқаришга оид ҳуқуқ деб таъ рифланади.

Ҳуқуқ тармоқлари бир бирларидан, аввало, ҳуқуқий бошқарув предмети ва усули билан фарқ қилади. Маъмурий ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг мустақил тармоғи сифатида ижтимоий муносабатларнинг махсус гу руҳини таргибга солишга хизмат қилади. Ушбу муносабатларшшг асосий хусусия ти шундаки, улар давлат бошқаруви соҳасида, яъни Ўзбекистон Республикасида ижро эгувчи ҳокимиятнинг ташкил этилиши ва амал қилиши муносабати билан юзага келади, ривожланади ва тўхтатилади. Ўз хусусиятига кўра хилма хил бўлган бундай муносабатлар маъмурий ҳуқуқнинг предметини ташкил қилади.

Ушбу ижтимоий муносабатлар давлат бошқаруви фаолияти билан бевосита боғланган, шу боис умумлаштирилган ҳолда бошқарув муносабатлари деб аталади.

Маъмурий ҳуқуқ — ижро этувчи ҳокимиятнинг ташкил қилиниши ва амал қилйши жараёнида, кенгроқ маънода, давлат бошқаруви фаолиятини амалга оши риш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуи Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ камаси тўғрисида»ги қонунда ифодаланган маъмурий ҳуқуқ нормалари ҳукуматнинг шаклланиши ва ташкил этилиши тартибини, ваколатлари, қайси ташки лотга ҳисобдор эканлиги ва масъулиятини, давлатнинг бошқа органлари билан ўзаро муносабатини белгилаб беради.

Маъмурий ҳуқуқ ўз предмети доирасида, биринчи навбатда, ижро этувчи ҳокимият субъектларинияг ташкил этилиши ва фаолиятини уларнинг конститу циявий вазифаларига, шунингдек, тартибга солинадиган бошқарув муносабатла рининг барча иштирокчилари хулқ атворига тўла мос келадиган муайян ҳуқуқий режимни яратади. Маъмурий ҳуқуқнинг регулятив (тартибга солувчи) фушшияси ана шундан иборат.

Шу билан бирга, маъмурий ҳуқуқ яна бир муҳим функцияни, яъни бошқарув муносабатларини тартибга соладиган ҳуқуқий режимга риоя этилишини ҳам, тарафларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиншшши ҳам таъминлов чи хуқуқни муҳофаза қилиш (юрисдикция) функциясини бажаради.

Маъмурий ҳуқуқий бошқарув бу ўринда, биринчи навбатда, кузатиш, назо рат қшгиш, контроль (тки назорат) ёрдамида амалга оширилади. Албатта, ҳуқуқий тартибга хавф туғилган ёки айрим фуқаролар ҳуқуқбузарлик содир этган ҳоллар да ижро этувчи ҳокимият органлари айбдор шахсларга нисбатан тегишли маъму рий мажбурлов чораларини қўллайдилар.

Ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек, инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига жиноий ҳамда бошқа турдаги ғайриқонуний тажовузларнинг олдини олиш ва уларни тўхтатиб қолишдан иборат.

Маърий ҳуқуқ — ҳуқуқнинг инсон хулқ атворини тартибга соладиган тармоғи бўлиб, ҳар қандай бошқа тармоқ сингари, муайян тартибга солинган юридик нормалардан иборат. Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нор маларида майда безорилик учун жавобгарлик кўрсатилган бўлиб, шу орқати фу қароларнинг қонунга мос хулқ атворлари белгилаб берилган. Маъмурий ҳуқуқий нормалар турли субъектларнинг — нафақат фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг хулқ атворини, балки бошқарув органларининг ҳам — фаолият тартибини белгилаб беради.

 

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР

        

Маьмурий ҳуқуқий нормаларни давлат ўрнатади. Улар одамларнинг ҳар бир нормада ифодаланган лозим тарздаги одоб моделига мос келаддган хатга ҳара катларини йўналтиришга хизмат қиладиган оддийгина хулқ атвор қоидалари эмас, балки ҳокимият кўрсатмаларидир.

Маъмурий ҳуқуқий нормалар бевосита давлат бошқаруви соҳасида фаолият кўрсатувчи ҳамда у ёки бу ҳажмдаги вазифаларни бажарувчи (масалан, вилоят ҳокимлиги) ёхуд ўз ҳаракатлари билан ушбу соҳа манфаатларига дахт қилувчи (масалан, жамоат бирлашмалари, фуқаролар) барча шахслар ва ташкилотлар риоя этиши шарт бўлган, яъни ҳуқуқий давлат манфаатларига мос келувчи хат ти ҳаракатнинг у ёки бу вариантини белгилаб беради. Лозим тарздаги хулқ атвор қайси ҳаракатларни содир этиш мумкин (рухсат этиладиган хатги ҳаракатлар), қайсиларидан ўзни тийиш керак (тақиклар), қайсиларини бажариш зарур (кўрсат малар) эканлигини кўрсатшнни тақозо этади. Инсон хулқ атворига бошқарув таъсирини кўрсатишнинг мохияти ана шунда намоён бўлади.

 Бунда маъмурий ҳуқуқий нормаларнинг муҳим хусусиятига эътиборни қара тиш керак. Ушбу нормалар, аввало, ижро этувчи хркимият (давлат бошқаруви) субъектларига қаратилган юридик мажбурий хулқ атвор қоидаларига эга. |

Шунга қарамай, уларнинг бошқарув таъсири остида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар ҳар қандай ҳуқуқий муносабатларга хос бўлган бундай муносабат лар иштирокчиларининг бурч ва ҳуқуқлари мослиги, уларнинг ҳокимият иродаси қаратилган шахслар манфаатларини таъминлашга йўналганлиги каби сифатлардан маҳрум бўлмайди. Ҳуқуқий норма таъсирида юзага келган субъектларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари маъмурий ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқаради.

 

МАЪМУРИЙ ҲУКУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.

 

Маъмурий ҳуқуқий муносабат деганда, маъмурий ҳуқуқий норма билан тар тибга солинган, тарафлар маъмурий хуқуқий нормалар воситасида ўрнатилган ҳамда кафолатланган ўзаро мажбуриятлар ва ҳуқуқлар эгаси бўлиб майдонга чиқа диган бошқарув соҳасидаги ижтимоий муносабатлар тушунилади.

         Маъмурий ҳуқуқий муносабатлар турли мезонлар бўйича таснифланади.Уларга, аввало, ижро этувчи ҳокимият субъектларининг у ёки бу объектга бошқарув ёки тартибга солиш хусусиятига эга бўлган таъсир кўрсатишидан иборат юридик имконияти киради.

Юридик хусусиятига кўра, маъмурий ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари вертикал  горизонтал ҳуқуқий муносабатларга ажратилади.

Вертикал ҳуқуқий муносабатлар маъмурий ҳуқуқий бошқарувнинг ҳамда субъект ва объект ўртасида юзага келадиган давлат бошқарув фаолияти учун хос бўлган субординация алоқаларининг моҳиятини энг кўп даражада акс эттиради. Одатда ҳокимият муносабатлари деб аталадиган муносабатлар айнан шу муносабатлардир.

Горизонтал ҳуқуқий муносабатлар деганда, тарафлар амалда ва юридик жи ҳатдан тенг ҳуқуқли бўладиган муносабатлар тушунилади. Бинобарин, уларда бир тарафнинг бошқа тараф учун бажарилиши мажбурий бўлган юридик ҳокимият кўрсатмалари бўлмайди. I

Иштирокчшгарнинг таркибига кўра, ҳуқуқий муносабатлар агшарат ичкариси лаги ва ташқарисидаги муносабатларга бўлинади. Биринчи ҳолда мавжуд бўлиши шарт бўлган (мажбурий) субъект (маъмурий ҳокимият эгаси, атшарат бўғини) аппаратнинг бошқа бўғинлари (органлар, хизматчилар ва бошқалар) билан муно сабатга киришади. Ушбу ҳуқуқий муносабатлар ижро этувчи ҳокимият органлари тизимини, органлар ва хизматчиларнинг ваколатларини, уларнинг ўзаро муноса батларшш, аппарат ичидаги ишлар шакли ва усулларини белгиловчи маъмурий ҳуқуқий нормаларга асосланадд. Иккинчи ҳолда, мажбурий субъект фуқаролар, ' давлатга қарашли бўлмаган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалар би лан ҳамкорлик қилади.

 

ФУКДРОЛАР ВА ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ

 

Ижро этувчи ҳокимият органлари билан фуқаролар ўртасидаги муносабатлар ни алоҳида гуруҳга ажратиш мумкин.

Маъмурий ҳуқукда фуқароларнинг ҳуқуқяарини мустаҳкамловчи ва уларнинг бошқарув органлари билан муносабатларшш тартибга солувчи нормалар етарлича кагга ўрин эгатлайди. Субъектларини бошқарув органлари (мансабдор шахслар) ва фуқаролар ташкил этадиган муносабатлар ҳуқуқий воқеликдаги энг анъанавий муносабатлардир. Ҳар қандай фуқаро ўз ҳаёти мобайнида маъмурий, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи муассасалар ва уларнинг мансабдор шахслари билан, транс порт ва алоқа органлари билан, солиқ органлари, паспорт идораси, божхона хизмати, ижтимоий ҳимоя ва бошқа идораларнинг ходимлари билан маъмурий ҳуқуқий муносабатларга киришади.

Фуқаролар ўртасидаги муносабатлар маъмурий ҳуқуқий муносабатларнинг ало ҳида гурухшш ташкил қилади. Фуқаролар ўртасидаги кўпгана муносабатлар маъ мурий ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинганлиги учун маъмурий ҳуқуқий муносабатларга киради. Ушбу муносабатлар кўпроқ жамоат тартиби, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини химоя қилшп соҳаларида юзага келади хамда қонунчи лик фуқароларга жамоат жойларидаги ўзаро муносабатларини мустақил равишда, бошқаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этган ҳолда тартибга солиш мажбу риятини юклайди.

 

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Ижро этувчи ҳокимиятнинг хусусиятларига қуйидагилар киради:

1) ижро этувчи ҳокимият Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ҳокимияти нинг қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти билан яқиндан алоқада бўлган нисбатан мустақил тармоғи (тури, кўриниши)дир;

2) ягона давлат ҳокимиятининг кўриниши бўлган ижро этувчи ҳокимият ҳозирги вақгда ижро этувчи органлар деб номланадиган, амалда эса давлат бош қаруви органлари бўлган давлат аппаратининг махсус бўғинлари фаолиятида реал хусусият касб этади;

3) ижро этувчм ҳокимият давлат бошқаруви органлари тизимида намоён бўлади, уларга республика ҳукумати, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идора лари, маҳаллий ижро этувчи органлар, давлат муассасалари ва корхоналарининг

маъмурияти киради;

4) ижро этувчи ҳокимият замон ва маконда универсал хусусиятга эга, яъни узлуксиз ва инсонлар жамоалари фаолият кўрсатаётган барча жойларда амалга ошириладд. Ижро этувчи ҳокимият органлари мазмуни бўйича ижро этувчи ва кўрсатма берувчи фаолиятни амалга оширади. Қонунга мувофиқ, улар давлат ва хркимият ваколатларига, жумладан, ҳуқуқий ҳужжатлар чиқаршп ва уларни амалга ошириш ваколатларига эга. Умуман олганда, ушбу органлар мустақил равишда қонун ҳужжатлари чиқариш, уларни қўллаш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилишдан иборат кенг доирадаги ваколатларга эгадирлар.Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг қонун асосида бўлшии хусу сиятига эгалиги уларнинг ҳуқуқий ҳолатидаги энг муҳим жиҳатдир. Улар ўзлари нинг барча шаклдаги фаолиятида Конституция, қонунларнинг талабларига қатъ ий риоя этишлари, уларни бажаришлари ва ўз ваколатлари доирасида бошқалар нинг бажаришларини таъминлашга ёрдам беришлари керак;

5) ижро этувчк ҳокимият давлат хизмати орқали амалга оширилади. Давлат хизмати деганда, фуқароларнинг давлат органларидаги давлат бошқарувини амалга оишришга қаратилган профессионал фаолияти тушунилади. Ижро этувчи ҳокимият органлари муайян бўлинмалар (бўлим, бошқармалар)дан ташкил топади. Уларнинг ҳар бири хизматчилар эгаллаб турган лавозимлар йиғиндисидан иборатдир;

6) ижро этувчи ҳокимиятнинг муҳим жиҳати — унинг бевосита қўл остида улкан ресурслар, яъни ҳуқуқий, ахборот, иқгисодий, техникавий, мафкуравий, ташкилий ресурсларнинг мавжудлиги ёки унинг предметли хусусиятидир. Ижро этувчи ҳокимият қўлида давлатнинг амалдаги қудрати жамланган. У улкан ҳудуд лар, кўплаб одамлар, ресурсларга таянади. хизматдаги лавозим бўйича кўтариш лар ва рағбатлантиришлар воситаларидан фойдаланади. Бундан ташқари, ижро этувчи ҳокимият органларининг бевосита қўл остида Қуролли Кучлар, чунончи, армия, милиция, миллий хавфсизлшс хизмати мавжуд.

 

ВАЗИРЛАР МАҲҚАМАСИ   ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҲУКУМАТИ

 

 Вазирлар Маҳкамаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати ижро этувчи ҳокимият ваколатларини амалга оширади, ижро органлари тизимига бош чилик қилади ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади. Унинг ҳуқуқий ҳолати асослари, таркиби, шаклланиш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг Кон ституцияси (20 боб), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги 1993 йил 6 май қонуни ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг раиси Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Рёс публикасининг Президентидир. Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ўзбекистон Рес публикаси ҳукуматининг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унинг ўз ваколатла рини самарали амалга ошириши учун чоралар кўради.

Ҳукуматни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг би ринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, вазирлар, Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталарюшнг раислари, бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларининг раҳбарлари таркибида Республика Президенти шакллантиради ва Олий Мажлис тасдиқлайди (Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг 4 моддаси).

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини Президент парламентнинг розилиги билан тайинлайди. Ҳукуматнинг бошқа аъзоларини ҳам Президент тайинлайди. Бош вазир Вазирлар Махкамасининг ишини ташкил этади, ўринбосарлари ўрта сида вазифаларни тақсимлайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топ шириғи бўйича халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг вакили бўлиб қатнашади ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзо лайди, давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари бўйича қарорлар қабул қилади, Вазирлар Маҳкамаси раисининг топшириғи бўйича ҳукумат фаолиятини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш билан боғлиқ бошқа функцияларни бажаради (Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг 15 моддаси).

Ҳукумат аъзолари бошқа ҳақ тўланадиган лавозимларни эгаллай ёки тадбир корлик фаолияти билан шуғуллана олмайдилар. Ҳукумат аъзолари айни бир вақг да вакиллик органининг депутати бўла олмайдилар.

Ҳукумат фаолияти амалда жамият ҳаётининг барча томонларини қамраб ола ди. Унинг фаолиятидаги асосий йўналишлар (функциялари) Конституциянинг 98 моддасидд белгиланган. Ҳукумат:

— Ўзбекистон Республикаси иқгисодий ва ижтимоий ривожланишининг асо сий йўналишларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил қилади;

— Олий Мажлисга Ўзбекистон Ресттубликаси бюджетининг асосий кўрсат кичларини ва унинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботни тақдим этади, бюджетнинг бажарилишини таъминлайди;

— Олий Мажлисга қонунларнинг лойиҳаларини киритади ва қонунларнинг бажарилишини таъминлайди;

— қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширади;

— вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа марказий ва маҳаллий ижро этувчи органларнинг ҳамкорлигини таъминлайди;

— вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларишшг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келувчи қарорлари ва фармойишларини бекор қилади ёки амал қилшшши тўхтатиб қўяди;

— зиммасига Конституция, қонунлар ва Президент фармонлари билан юкла тилган бошқа функцияларни бажаради.

Ҳукумат Ўзбекистон Ресгтубликасининг Конституцияси, қонунлари, Прези дент фармонлари^ бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосидд ва уларни бажа риш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар.

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажаршшши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Президент ҳукумат мажлисида раислик қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳукумат Президент ваколатлари муддати доирасида амал қилади ҳамда янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини топширади.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТИНИНГ

МАРКАЗИЙ ОРГАНЛАРИ

 

Ижро этувчи ҳокимият органлари таркибига ҳукумат билан бир қаторда мах сус ваколатли давлат оргаштари — тармоқ ёки тармоқлараро функцияларни бажа рувчи органлар киради. Уларнинг тузилишини Республика Президенти белгилай ди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимият марказий органлари нинг ташкилий ҳуқуқий шаклларига қуйидагилар киради:

1) вазирликлар;

2) давлат қўмиталари;

3) қўмиталар, департаментлар, агентликлар, шунингдек, республика вазир ликлари, давлат қўмиталари қошидаги бошқа давлат бошқарув органлари (умум лаштирилган ҳолда улар идоралар деб аталади);

4) қўмита, бош бошқарма, комиссия, агентлик ва ҳукумат таркибига кир майдиган бошқа республика даштат бошқарув органлари.

Ижро этувчи ҳокимиятнинг барча марказий органлари ҳукуматга қарашлидир. Ҳукумат вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа марказий ва маҳаллий ижро органларининг ҳамкорлигани таъминлайди.

Вазирлар Мақкамаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ўзбекис тон Республикаси қонунларига зид келувчи қарорлари ва фармойишларини бекор қилади ёки тўхтатиб қўяди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органларнинг раҳбарларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади, шунингдек, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, ҳукумат таркибига кир майдиган марказий ижро этувчи органлар раҳбарларининг такдимномасига муво фиқ, республика идораларшшнг раҳбарларини ва уларнинг ўринбосарларини ла возимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва марказий ижро этувчи органлар фаолия тининг ҳуқуқий асосини, республика қонунлари билан бир қаторда, Президент ва ҳукуматнинг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари, махсус низомлар ташкил қилади.

Уларнинг ҳар бири тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. Ҳукумат, шунингдек, республика идораларининг фаолият соҳаси, ваколатлари ва жавобгарлигани белгилайди.

Ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий органлари ўз функциялари ва ваколат ларининг табиатига кўра, муайян хусусиятларга эга.

Вазирлик — республиканинг марказий ижро этувчи органи бўлиб, давлат эошқарувининг тегишли тармоқ (соҳа)сига раҳбарлик қилади, шунингдек, қонунда эелгиланган доирада тармоклараро мувофиқлаштиришни амалга оширади.

Давлат қўмитаси — республиканинг марказий ижро этувчи органи бўлиб, цавлат бошқарувининг тегишли тармоқлари (соҳаларида) ягона давлат сиёсатини ўтказади ва ушбу мақсадда қонунга кура тармоқпараро мувофиқлаштиришни амалга оширади. Вазир ёки давлат қўмитасининг раиси ўз лавозимига кура ҳукумат таркибига киради, давлат бошқарувининг тегишли тармоғи (соҳаси)нинг самарали ишла шини таъминлайди, ўзлари раҳбарлик қилаёттан тармоқ (соҳа)нинг аҳволи ва ривожланиши, қонунлар ҳамда Президент ва ҳукумат ҳужжатларининг бажарили ши учун жавобгар бўлади.

Вазир ёки давлат қўмитасининг раиси ҳузурида маслаҳат берувчи ва кенга шувчи орган — вазирлик, давлат қумитасининг ҳайъати ташкил этилади.

Вазирлик ёки давлат қумитаси чиқарадиган қарор вазирнинг буйруғи билан ҳамда давлат қўмитасининг раиси имзолайдиган қарор билан расмийлаштирилади.

Республиканинг ҳукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи орга ни ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича тармоқяараро мувофиқлаштиришни, шунингдек, бошқа махсус ижро этиш ва рухсат бериш функцияларини амалга оширади.

Идора республика вазирлиги ёки давлат қўмитасининг ваколатлари доираси да мустақил равишда махсус ижро этувчи ҳамда назорат функцилларини амалга оширади, шунингдек, тармоқпараро мувофиклаштириш вазифасини ёхуд давлат бошқаруви тармоқчаси (соҳаси)га раҳбарлик қилади.

 

МАЪМУРИЙ  МАЖБУРЛОВ, УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

 

Маъмурий мажбурлов маъмурий ҳокимиятни амалга оширишдан иборат мах сус ваколатлар берилган ижро этувчи органлар (мансабдор шахслар)нинг одам ларни ҳуқуқий кўрсатмаларни бажаришга мажбур қилиш, ҳуқуқбузарлик содир этилган такдирда эса — уларга маъмурий жазо чорасини кўршп бўйича ташки 1лий, жисмоний ва руҳий таъсир кўрсатишшш билдиради.

Маъмурий мажбурлов давлат мажбурловининг турларидан бири бўлиб, асо сан давлат бошқаруви соҳасида ҳуқуқий тартибни таъминлаш ва муҳофаза этиш нинг охирги чораси сифатида қўлланилади, яъни жазолаш функциясини бажаради. Бироқ унинг вазифалари шулар билан чекланмайди. Айни пайтда ҳуқуқни муҳо фаза қилшп мақсадида маъмурий мажбурлов чоралари бошқача вазифаларни ҳам бажаради, яъни нафақат (интизомий ва маъмурий) ҳуқуқбузарликлар учун жазо сифатида, балки уларшшг олдини олиш ва уларни тўхтатиб қолиш учун ҳам қўлланилади. Шундай қилиб, улар жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Маъмурий мажбурловга суддан ташқарцдаги тартиб хос, яъни мажбурлов (ишни тўхтатиб қўйиш, ғайриқонуний тарзда олинган нарсаларни олиб қўйиш, жарима солиш ва бошқа) чоралар тегшшга ижро этувчи органлар (мансабдор шахслар) — ички ишлар органлари, назорат текжирув органлари, маъмурий комиссиялар ва бошқалар), яъни ушбу чораларни ўз фаолиятида судта мурожаат этмай туриб бевосита қўллайдиган органларшшг ваколатларига киритилган. Бироқ Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий мажбурлов чора ларининг айримларини судлар (судьялар) қўллайдилар. Чунончи, бу маъмурий ҳуқуқбузарлик, масалан, майда безорилик учун энг қатгиқ маъмурий жазоларни қўллаш ҳолларига тааллуқш. Маъмурий чоралар нафақат алохида шахсларга, бал ки ташкилотларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Маъмурий мажбурлов — ижро этувчи орган (мансабдор шахс)нинг қонунга асосланган ва ундан келиб чиқадиган ҳамда жамоат тартибини сақлашга, жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратил ган фаолиятидир.   

Маъмурий мажбурлов чоралари хилма хилдир. Уларни, мақсадига кўра, тўрт гуруҳга бўлгап мумкин:

1) маъмурий оддини олиш чоралари;

2) маъмурий чеклаш чоралари;

3) маъмурий тиклаш чоралари;

4) маъмурий жавобгарлик чоралари.

Маъмурий олдини олиш чоралари мажбурлов тусига эга бўлиб, бахтсиз ҳоди салар, табиий офатлар бўлтанда юз бериш эҳтимоли бўлган ҳуқуқбузарликлар нинг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Кўпинча улардан фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига нисбатан туғилиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланилади.

Маъмурий олдини олиш чоралари ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ол дини олади. Бундай чоралар хилма хил бўлиб, улар орасида энг кўп тарқалганла ри қуйидагилардир:

— контроль ва назорат текдгарувлари;

— ашёларни куздан кечириш ва шахсни кўрикдан ўтказши (божхона, ички ишлар ходимлари амалга оширадилар);

— инсоннинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш;

— маъмурий назорат;

— карантин жорий қилиш (эпидемия ва эпизоотиялар чогида);

— жамоат хавфсизлигига тахдил туғилганда транспорт ва пиёдалар ҳаракати ни тўхтатиш;

— шахсларнинг тиббий ҳолатини ва умумий овқатланиш корхоналарининг санитария ҳолатини гувохлантириш;

— мулк реквизицияси (реквизиция — маълум муддатга мажбурий олиб қўйиш);

— давлат чегарасининг муайян қисмини ёпиб қўйиш ва ҳ.к.

Бу ва бошқа чораларни қўллаш қонун ҳужжатдари билан қатьий тартибга солинган.

Маъмурий чеклаш чоралари ғайриқонуний ҳаракатни мажбурий тартабда тўхта тиш ва уларнинг зарарли оқибатларининг олдини олиш зарур бўлган ҳолларда қўлланилади. Улар ҳам хилма хил бўлиб турли ижро этувчи органлар (мансабдор шахслар) томонидан қўлланилади.

Уларга қуйидагилар киради:

— қонунга хилоф хатги ҳаракатларни тухтатиш талаби (масалан, ички ишлар органлари ходимлари, фуқаролар ва мансабдор шахслардан маъмурий ҳуқуқбузар ликлар содир этишни тўхтатишни талаб қилишга ҳақдидирлар);

— ҳуқуқбузарни ушлаб келтириш;

— қурол ипшатиш (масалан, ҳайдовчи одамларнинг соғлиғи ва ҳаёти учун ҳақиқий хавф туғдираётган бўлса, транспорт воситасини тўхтатиш учун);

— атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар билан оғриган шахсларни мажбурий даволаш;

— техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воси таларидан фойдаланишни тақиқлаш;

— корхона ва ташкилотлар барча учун мажбурий у ёки бу қоидаларни бузган тақдирда уларнинг фаолиятини тўхтатиш ёхуд тугатиш ва ҳоказо.

Маьмурий тикловчи чоралар ашёларнинг аввалги ҳолатини тиклаш, етказил ган зарарни қоплаш мақсадида қўлланилади. Шу боис ушбу чораларнинг тури ва миқдори ҳуқуқбузар етказган зарар хусусиятига ва миқдорига боғлиқ. Уларга қуйи дагилар киради:

— рухсат сўрамай қурилган бинолар ва иншоотларни бузиб ташлаш;

— берухсат эгаллаб олинган турар жойдан кўчириб юбориш;

— ташкилотлардан қонунга хилоф тарзда эгалланган нарсаларни олиб қўйиш;

— вояга етмаган фарзанди етказган зарарни унинг Ота - онасидан ундиргап ва ҳоказо.

Маъмурий жавобгарлик чоралари ваколатли орган ёки мансабдор шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга маъмурий жазо қўллашида ифодаланади.

 

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Маъмурий жавобгарлик — жавобгарликнинг барча белгилари хос бўлган юри дик жавобгарликнинг махсус тури.

Айни пайтда қонунда жавобгарликнинг айнан шу турига хос бўлтан аломат лари белгиланган ва улардан ижро этувчи ҳокимият органлари етарлича кўп фойдаланадилар.

 

 Маъмурий жавобгарлик — ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг махсус ваколатли органлари ва мансабдор шахслари айбдорга белгилайдиган маъмурий жазолар тизими.

 

Маъмурий жавобгарликни қўллаш учун асос вазифасини маъмурий ҳуқуқбу зарлик бажаради. Маъмурий ҳуқуқбузарлнк деб жамоат ёки давлат тартибига, давлатнинг ёки шахснинг мулкига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажо вуз қиладиган ҳамда содир этилгани учун қонунда маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ғайриқонуний, айбли (қасддан ёки эхтиётсизлик орқасида содир этилган) ҳаракат ёки ҳаракатсизликка айтилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар, худди жино ятлар каби, жамият учун хавфлидир, улардан фақат ушбу хавф даражаси билан гина фарқ қилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтга келиб 16 ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарлик субъектлари бўлиши мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ларни содир этган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаган лар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилтан чоралар қўлланилади.

Мансабдор шахслар, яъни ҳокимият қарорлари чиқаришга ваколати бўлган раҳбарлар ҳам хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Бунда мансабдор шахслар нафақат ўзла рининг, балки қўл остидаги уларга бўйсунувчи ва тегишли қоидаларни бузган ходимларнинг ҳам ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари учун маъмурий жавобгар ликка тортиладилар.

Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарликлари уларга нисбатан улар хизмат бўйича бевосита бўйсунмайдиган органларнинг маъмурий ҳуқуқии чора қўллашини англатади. Масалан, ёнғин назорати органлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги учун корхона раҳбарига маъмурий жарима солади.

 

ЖИНОЯТЛАР ВА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ФАРҚЛОВЧИ

ЮРИДИК МЕЗОНЛАР

 

Ушбу масаланинг амалий аҳамияти шундаки, ҳуқуқбузарликлар учун маъму рий жавобгарлик улар ўз табиатига кўра амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий жавобгарликка олиб келмаган тақцирда қўлланилади.

Маъмурий жавобгарликнинг асосий ҳусусиятларига қуйидагилар киради:

1) маъмурий жавобгарликни қонун ҳам, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғри сидаги нормалар ҳам белгилайди. Ундан фарқли равишда, жиноий жавобгарлик фақат қонунлар билан белгиланади;

2) маъмурий жавобгарлик учун — маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноий жавоб гарлик учун эса — жиноят содир этилиши асос бўлиб хизмат қилади;

3) маъмурий жавобгарликка 16 ёшга тўлган акди расо шахс тортилиши мумкин, жиноий жавобгарликка эса 14—16 ёшдан, айрим жиноятлар учун 13 ёшдан ҳам жазога тортиш мумкин. Маъмурий жавобгарлик субъектлари фуқаро лар. мансабдор шахслар, вояга етмаганлар ва бошқалар бўлиши мумкин;

4) маъмурий ҳуқуқбузарлик учун — маъмурий жазо, жиноят учун эса жиноий жазо қўлланилади;

5) маъмурий жазони ижро этувчи ҳокимиятнинг кенг доирадаги ваколатли органлари ва мансабдор шахслари, фуқароларнинг ўзшш ўзи бошқариш органла ри ҳамда судлар (судьялар) қўллайдилар, жиноий жазони эса фақат суд қўллай ди;

6) маъмурий жазони органлар ва мансабдор шахслар ўзларига бўйсунмайди ган ҳуқуқбузарларга нисбатан қўллайдилар;

7) маъмурий жазони қўллаш судяанганликни ва ишдан бўшатишни келтириб чиқармайди. Ушбу жазо қўлланилган шахс белгиланган муддат давомида маъму рий жазога тортилган деб хисобланади;

8) маъмурий жавобгарлик чоралари маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар ни юритишни тартибга солувчи қонунларга мувофиқ қўлланилади. Жиноят ишла ри жиноят лроцессуал қонунларга мувофиқ кўриб чиқилади.

 

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТУШУНЧАСИ

 

Маъмурий жавобгарликни қўллаш учун асос бўлиб маъмурий ҳуқуқбузарлик хизмат қилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, қонун ҳужжатларига биноан, маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларита, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз қилувчи, ғайриқонуний, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлж орқасида) содир этилган ҳара кат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар жиноятлардан ушбу хавф даражаси билангана фарқ қилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг асосий белгилари куйидагилардир:

1) жамиятга қарпш хусусияти;

2) ғайриқонунийлиги;

3) айблилиги;

4) қилмишнинг жазога лойиклиги.

Маъмурий хуқуқбузарлик таркибини норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган ва мавжудлиги маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган белгилар (элементлар) мажмуи ташкил қилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибининг белгилари (элементлари) қуйидаги лардан иборат:

1) объект;

2) объектив томон;

3) субъект;

4) субъектив томон.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектини қонун нормалари билан тартибга солинган ва маъмурий жавобгарлик чоралари билан муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатлар ташкил қилади. Объектив томон маъмурий ҳуқуқ билан тақиқланган ҳаракат ёки ҳаракатсизлиқдан иборат.

Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектяари сифатида жисмоний шахслар ҳамда мансабдор шахслар тан олинади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда умумий шаклда маъмурий жавобгарликка маъмурий ҳуқуқбузарлик содир эттан пайтида 16 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган шахслар тортилиши белгилаб қўйилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони субъектнинг ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликка ва унинг оқибатларига руҳий муносабатвдан иборат. У қасд ёки эҳтиётсизлик шаюшда ифодаланиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлгандагина уни содир этган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Бундай юридик мезонлар жиноят ва маъмурий қонунларда белгиланган. Ма салан, қонунда қандай ҳолларда давлат мулкини майда талон тарож кдлиш маъ мурий ҳуқуқбузарлик, қандай ҳолларда эса жиноят бўлиши кўрсатилган. Муайян жиноятларнинг субъекти деб 14 ёшга тўлган шахслар тан олинади, маъмурий ҳуқуқбузарлик субъектлари эса фақат 16 ёшга тўлган шахслар бўлиши мумкин; транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларнинг жабрланувчининг енгил пшкаст ланишига олиб келган йўлларда ҳаракатланшп қоидаларини бузиши — маъмурий ҳуқуқбузарлик деб, жабрланувчининг ўлимига ёки оғир шикастланишига олиб келган айни ўша ҳаракатлар эса — жиноят деб ҳисобланади.

 

МАЪМУРИЙ ЖАЗО ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

 

Маъмурий жазо маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, (^уйидаги мақсадларда қўлланилади:

— маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни қонунга риоя этиш ва ҳуқуқ тартиботни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш;

— унинг янги ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш;

— бошқа шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олшп. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23 моддасида маъмурий жа зонинг қуйидаги турлари белгалаб қўйилган:

1) жарима;

2) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита предмети бўлган нарсани пул эвазйга олиб қўйиш;

3) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита предмети бўлган нарсани мусодара қилиш;

4) шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи, ов қилиш ҳуқуқидан) махрум этиш;

5) маъмурий қамоқ.

Маъмурий жазо фақат Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгила ниши мумкин.

Жарима  маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсга белгилана диган ва давлат фойдасига олинадиган пул ундириш (МЖК 25 моддаси). У деярли барча маъмурий хуқуқбузарликлар учун назарда тутилган ва кенг тарқал ган жазо чорасидир. Фуқароларга белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш — маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни кейинчалик сотиб юборши ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиқ эгасига тортаб олинган ашёни сотиш харажатларини чеги риб ташланган ҳолда топпшришдан иборат (МЖК 26 моддаси).

Мусодара қилиш — маъмурий хуқуқбузарликни содир этиш қуроли хисоблан ган ёки бевосита шундай нарса бўлтан ашёни ҳақини тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат (МЖК 27 моддаси).

Махсус ҳуқуқдан маҳрум қшиш — муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқцан (транспорт воситаларини бошқариш хуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси бўлиб, туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан (уч йилгача бўлган муддатга) қўлланилади. Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов қилиш ҳуқуқидан махрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас (8 модда).

Маъмурий қамоқ камдан кам ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарликнинг айрим турлари учун 3 суткадан 15 суткагача бўлган муддатга қўлланилади. Ушбу жазони туман (шаҳар) суди (судьяси) қўллайди. Маъмурий қамоқ ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача бўлган болалари бор аёлларга, 14 ёшгача бўлган болаларини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронла рига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

Маъмурий жазо ҳақидаги иш бўйича чиқарилган қарор юзасидан юқори ту рувчи орган (юқори турувчи мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилшшши мумкин.

Маъмурий жазо — ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаёт ган ҳуқуқбузарликлар учун эса — ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб 2 ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин (МЖК 36 модда).

Башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб 1 йил мобайнида маъмурий хуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган, деб ҳисобланади (МЖК 37 модда).

Маъмурий жазони қўллаш ҳуқуқига бунинг учун ваколатли бўлган бир қатор органлар ва мансабдор шахслар эга. Уларнинг тўлиқ рўйхати маъмурий жавобгар лик тўғрисидаги кодексда берилтан. Уларга туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьялари; хўжалик судининг судьялари; маъмурий комиссиялар; туман (шаҳар) воята етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар; ички ишлар органлари ва бошқа давлат инспекцияси органлари (мансаблор шахслари), солиқ, божхона, давлат санитария назорати органлари киради.

Қонунда назарда тутилган айрим махсус ҳолларда, масалан, майда безори лик, оз миқдорда талон тарож қилиш ва бошқалар учун маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқи туман (шаҳар) судлари (судьялари)га берилган.

Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкшшш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳаша жамоат тартибини ва фуқаро ларнинг осойишталигини бузувчи пгу каби бошқа хатги ҳаракатларда ифодалан ган жамиятда юршп туриш қоидаларини қасддан менсимаслик энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткага ча муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (МЖК 183 модда). Майда безориликка доир ишлар одатда суд тартибида, вояга етмаганларга нисбатан эса — маҳаллий ижроия органлари қошидаги вояга етмаганлар (16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар) ишлари билан шуғулланувчи комиссияларда кўриб чиқилади.

Ўзгалар мулкини талон тарож қилиш, ушбу талон тарож қилинган нарса қиймати белгаланган энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ошмаса, оз миқдор да талон тарож қилиш ҳисобланади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдор да талон тарож қилиш энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқ дорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖК 61 модда).

 

МАЪМУРИЙ ҚОНУНЧИЛИК

        

Маъмурий қонунчиликни ўрганиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни тар тибга солувчи асосий норматив ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 1 апредда кучга кирган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси экашшгини ёдца тутиш зарур. Ҳозирги вақтда ушбу кодекс деярли ҳар йшш унга киритилаёт ган қўшимча ва ўзгартишлар туфайли анча ўзгарди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг умумий қоидаларида маъму рий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ҳуқуқбузарлик содир этилган вақг ва жойда амал қиладиган қонунлар асосида жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилтан.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни юмшатувчи ёки бекор қилув чи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга, яъни улар ушбу ҳужжатлар чиққунча содир этилган ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгилайдиган ва уни кучайтирадиган ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга эмас.

«Маъмурий ҳуқуқбузарлик» тушунчаси нимани англатишини аниқ билшп му ҳим, «Маъмурий ҳуқуқбузарлик» деганда, қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркин ликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз қилувчи, ғайриҳу қуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.

Мазкур кодексда назарда тугалган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгар лик ушбу ҳуқуқбузарликлар ўз табиатига кўра, амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаган тақцирда юзага келади.

Агар маъмурий ҳуқуқбузарликни содир эттан шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракат сизлигининг қонунга хилоф эканлигини билган, унинг зарарли оқибатларига илгаридан кўзи етган ва уларни онгли равишда истаган, ушбу оқибатларниш юзага келиши эҳтимоллигини билган бўлса, бундай маъмурий хуқуқбузарлик қасд дан содир этилган ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.

Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки харакатсиз лиги натижасида зарарли оқибатлар юз бериши мумкинлигига илгаридан кўзи етган, аммо енгилтаклик билан уларнинг олдини оламан, деб умид қилган ехул бундай оқибатлар бўлиши мумкинлигига кўзи етиши керак бўлгани ҳолда илга ридан кўзи етмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқаси да содир этилган, деб хисобланади.

Маъмурий жавобгарликка маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтда 16 ёшга тўлган шахслар тортиладилар.

Таълим олувчилар айниқса вояга етмаганларнинг жавобгарлигани ўрганиш

лари керак. Мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги бошқарув тартибини, давлат ва жамо ат тартибини, табиатни, аҳолшшнг соғлиғини ва бажарилишини таъминлаш ўзла рининг хизмат бурчларига кирадиган бошқа қоидаларни амалга ошириш соҳасши белгиланган нормаларга риоя этмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар соди^ этилганда юзага келади.

Қонунга хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этилган вақтда муомалап лаёқатсиз ҳолатда бўлган, яъни ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олмайдиган ёю сурункали рухий касаллик, рухий фаолиятининг вақгинчалик шпдан чиқиши ақлий ожизлик ёхуд бошқа касаллик оқибатида ўз ҳаракатларини идора қилг олмайдиган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Маъмурий жазо чораларининг моҳиятини ўрганиш ва уларнинг турлариго билиш зарур. Улар қуйидагилардан иборат:

1) жарима;

2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нар са бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;

3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нар са бўлган ашёни мусодара этиш;

4) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасиш бошқариш, ов қилиш ҳуқуқидан) махрум этиш;

5) маъмурий қамоққа олиш.

Маъмурий жазога тортиш хусусиятлари, жазога торттннинг умумий қоидала ри, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгилаштирувчи ҳолатлар, маъ мурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар, жазо муд датларини ҳисоблаш, жазога тортиш муддатлари, шахс муайян давр ўтганидан сўнг маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланадиган муддат, етказилган зарар ни қоплаш мажбуриятини юклаш кабиларни тушуниб олиш мухим.

Маъмурий жавобгарлих тўғрисидаги кодекснинг турли хил маъмурий ҳуқуқ бузарликлар тавсифи берилган махсус қисмининг мазмуни билан батафсил таниш ган маъқул. Уларга қуйидагилар киради:

1) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган маъмурий хуқуқбузарликлар;

2) аҳоли соғлиғини сақчаш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;

3) мулкка тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар;

4) табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;

5) саноатдаги, қурилишдаги ва иссиклик ҳамда элекгр энергиясидан фойда ланиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;

6) қишлоқ хўжалигидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар, ветеринария. санита рия қоидаларини бузшп;

7) транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги маъмурий ҳуқуқбузар ликлар;

8) фуқароларнинг турар жой ҳуқуқларига тааллукди, коммунал хизмат ва ободонлаштириш соҳасидаги маъмурий хуқуқбузарликлар;

9) савдо, тадбиркорлик ва молия соҳалардаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;

10) одил судловга тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарлшслар;

11) жамоат тартибига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар;

12) бошқарувшшг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган органларни билиш лозим.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйидага органлар (мансаб дор шахслар) кўриб чкқадидар:

1) туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси, хўжалик судлари;

2) шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органла ри қошидаги маъмурий комиссиялар;

3) вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссиялари;

4) ички ишлар (милиция) органлари (мансабдор шахслари), давлат инспек цияси органлари (мансабдор шахслари).

 

 

ФУКАРОЛИК ХУҚУҚИ АСОСЛАРИ

 

· Фуқаролик хуқуқи» тушунчаси

· Фуқаровий ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчилари

· Мулк ҳуқуқи

· Фуқаровий ҳуқуқий мажбурият» тушунчаси

· Ишончнома» ва уни бериш тартиби

· Фуқаровий ҳуқуқий жавобгарликшшг умумий тавсифи

· Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунлари

 

«ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ» ТУШУНЧАСИ

 

Фуқаролик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, горидик шахс лари иштирокидаги мулкий ва шахсий номулкий ҳамда товар пул муносабатлари ни тартибга солиб турувчи нормалар йиғиндисидан иборат алоҳида ҳуқуқ соҳаси бўлиб, уларнинг юридик тенглиги, мулкий мустақиллиги ҳамда ирода эркинлиги га таянади.

Фуқаролик ҳуқуқи мулкчилик муносабатларини, иқгисодий фаолият ишти рокчиларининг шартномавий алоқаларини (олди сотди, пудрат, суғурта ва ҳ.к.) шунингдек, етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ интеллектуал мулк, мерос га оид муносабатларни тартибга солади.

Ҳуқуқнинг ҳар қандай соҳаси каби, фуқаролик ҳуқуқининг энг мухим норма лари Ўзбекистоннинг Конституциясида ўз ифодасини топган. Чунончи, ҳар бир давлатда иқгисодий муносабатлар негизини моддий неъматларга эгалик ҳуқуқи ташкил этади.

Ўзбекистон Конституциясида тадбиркорлик ҳамда қонун томонидан тақиқ ланмаган бошқа турдаги иқгисодий фаолият билан шуғулланиш, давлат ҳокимия ти органлари ёки мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизли га) туфайли етказилган зарарнинг давлат томонидан қопланишини талаб этиш ҳуқуқи каби қоидалар мустаҳкамланган.

Фуқаролик ҳуқуқи бир қанча ҳуқуқий институтлар (мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, шахсий номулкий ҳуқуқпар, ижод фаолияти натижаларига бўлтан ҳуқуқ, мерос ҳуқуқи)дан иборат тизимни акс эттирадд.

Фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатлар унинг предме тини ташкил этади.

Фуқаролик ҳуқуқининг методи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда қатнашув чи тарафларнинг тенглиги, ушбу ҳуқуқ соҳасидаги нормаларнинг кўпчилиги дис позитив эканлиги (иштирокчилар учун хулқ атвор турини танлашнинг мумкинли ги) низоларни судда, хўжалик судида ҳал этшп орқали тавсифланади.

Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари, уларнинг аҳамияти (юридик кучи)га қараб, қуйидаги турларга бўлинади:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси нинг Фуқаролик кодекси ва бошк^ қонунлар;

2) қонун ости ҳужжатлар   Ўзбекистон Республикаси Президентининг фар монлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари, вазирлик ва таш килотларнинг буйруқ ва йўриқномалари;

3) шд муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар.

Шундай бўлсада, «фуқаролик ҳуқуқи манбалари» тушунчаси «фуқаролик қонунлари» тушунчасидан кенгроқдир, зеро фуқаролик ҳуқуқига оид муносабат лар нафақат қонунлар, балки қонун ости ҳужжатлари (масалан, Президент фар монлари, ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва бошқалар) билан ҳам тар тибга солинади.

Фуқаролик ҳуқуқига оид муносабатларни тартибга солувчи қоидалар сирасига иш муомаласи анъаналари киради. Улар ишбилармошшк фаолиятининг бирор бир соҳасида таркиб топган ҳамда кенг қўлланиладиган бўлиб, бироқ қонунда назарда тутилмаган. Улар мазкур муносабатлар иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонун қоидалар ҳаша шартномага зид бўлмаслиги керак.

Фуқаролик ҳуқуқининг энг муҳим ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён   ФК) хисобланади.

Амалдаги Фуқаролик кодекси иккита (умумий ва махсус) қисмдан иборат.

ФКнинг бирннчи (умумий) қисмида фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солина диган ҳамда бошқа турдаги муносабатлар доирасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган асосий қоидалар ўз аксини топган. Уларда фуқаролик қонунларининг асосий ту шунча ва принциплари: фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялаш усуллари; фуқаролик ҳуқуқи объектлари; фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолати; мулкчилик ҳуқуқи ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқларнинг юзага келшп асослари ҳамда уларни амалга ошириш тартиблари: шартнома асосидаги ҳамда бошқа турдаги мажбуриятларнинг асосий қоидалари белгиланган.

Кодекснинг иккинчи (махсус) қисми муайян турдаги шартномалар ҳамда шарт номадан ташқари мажбуриятлар: олди сотди, ижара, пудрат, юк ташиш, қарз ва кредит, зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар, муаллифлик, ихтиро чилик ҳамда бошқа алоҳида ҳуқуқлар, ворислик ҳуқуқи ва халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини ўз ичига олади.

Фуқаролик ҳуқуқига оид муносабатлар, шунингдек, алохдда қонунлар билан ҳам тартибга солинади. Масалан, «Ўзбекистон Республикасида мулхчилик тўғри сида»ги. «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғри сида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқукдарини химоя қилиш тўғрисида»ги, «Ўзбеки стон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида»ги, «Аудитор лик фаолияти тўғрисида», «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида» ги, «Лизинг тўгрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар.

 

ФУҚОРОВИЙ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ

 

Фуқаролар — фуқаролик ҳуқуқи муносабатларининг субъектлари. Фуқаролик ҳуқуқи мулкий ҳамда унга чамбарчас боғлиқ бўлган шахсий номулкий муносабат ларни тартибга солади. Мазкур муносабатларнинг иштирокчилари (субъектлари) дан бири фуқаро (жисмоний шахс) ҳисобланади.

Фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқига оид муносабатларда иштарок этишининг энг дастлабки шарти уларнинг ҳуқуқий лаёқати, яъни фуқаролик ҳуқуқи ҳамда мажбуриятларига эга бўлиш қобилияти хисобланади.

Ҳуқуқий лаёқат инсон туғилиши биланоқ вужудга келади, бироқ баъзи ҳол ларда қонун ҳали туғшшаган инсон ҳуқуқпарини ҳам химоялайди. Масалан, ФКга биноан, жабрланувчининг ўлими муносабати билан зарарнинг қопланишини та лаб қшшш ҳуқуқига жабрланувчининг ўлимидан сўнг туғилган фарзанди эга бўлиши мумкин.

Фуқаролик ҳуқуқий лаёқати шахснинг ўлими билан тугатилади. ТТТу билан бирга, шахсдан узоқ муддат давомида хабар олинмаган ҳамда унинг тириклиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар бўлмаган ҳолларда мазкур турдаги ноаниқликлар

ни бартараф қилиш мақсадида қонунда назарда тутилган шартлар асосида шахс бедарак йўқолган ёки вафот эттан деб эълон қилиниши мумкин. Шахсни вафот этган деб эълон қилиш унинг ҳуқуқий лаёқати тугатилшпига олиб келади.

Фуқаро ўз номидан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажаради. Ўзганинг номидан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажаришга йўл қўйилмайди.

Фуқаролик қонунларига биноан, фуқаро эгалик қилиши мумкин бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуи фуқаролик ҳуқуқий лаёқатини ташкил этади. Фуқаролар яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Балоғат ёшига етмаган, 14 ёшга тўлмаган шахсларнинг турар жойи ота - оналари ёки қонуний вакиллари нинг яшаш жойлари ҳисобланади.

Фуқаролар мулх ҳуқуқи асосида мол мулкка эгалик қилиш, уни мерос сифа тида олиш ёки мерос қилиб қолдиршп; ишбилармонлик ҳамда қонунда тақиқлан маган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш; мажбуриятларда иштирок этиш; юридик шахсларни вужудга келтириш; фан, адабиёт ва санъат асарлари, тадқи қотлар муаллифлари ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган интеллектуал фа олият натижаларидан фойдаланиш; мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлшпга ҳақлидирлар.

ФКда фуқароларшшг фуқаролик ҳуқуқий лаёқати мазмунини ташкил қилув чи ҳуқуқларининг рўйхати келтирилган бўлиб, у ҳали ниҳрясига етказштмаган. Шу билан бирга, фуқароларнинг фуқаролик муомаласи иштирокчиларига зарар ет казган ҳрлда ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилишларига йўл қўйилмайди.

Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқий лаёқати ни чеклашга йўл қўйилмайди. Шахс фуқаролик ҳуқуқий лаёқатидан тўлалигича маҳрум қилининш мумкин эмас.

Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари ҳуқуқий лаёқатдан ташқари муомала лаё қатига ҳам эгадирлар. Муомала лаёқати деганда, фуқароларнинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш ҳуқуқи, ўзига фуқаролик мажбуриятларини олиш ҳамда уларни бажариш қобилияти тушунила ди. Муомала лаёқати ана шуниси билан ҳуқуқий лаёқатдан ажралиб туради. Чу нончи унга кўра, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига бошқа шахслар, маса лан ота - оналари орқали эга бўладилар.

Бундан ташқари, фуқаролик муоамала лаёқати нафақат қонуний хатги ҳара катлар қилиш қобилиятини, балки улар учун жавобгарликка тортилиш шарти (деликг қобилияти)ни ҳам вужудга келтиради. Шу боис муоамала лаёқати шахс нинг ёши ҳамда руҳий ҳолатига боғлиқ бўлади.

Умумий қоидага кўра, фуқаролик муомала лаёқати тўлалигича 18 ёшдан бош лаб юзага келади. Шушшгдек, 18 ёшгача турмуш қурган шахслар ҳам тўлиқ ра вишда муоамалага лаёқатли деб ҳисобланади. Бу баъзи ҳолларда турмуш қуриш ёшининг пасайтирилишидан келиб чиқади.

ФКга вояга етмаганларнинг эмансипацияси1, яъни уларни тўлалигича муома лага лаёқатли деб ҳисоблаш тўғрисидаги норма ҳам киритилган. Бу қуйидаги шартлар бўлган такдирда амалга опшрилиши мумкин:

1) шахснинг 16 ёшга тўлганлиги;

2) иккала ота оьш ёки қонуний вакилларнинг розилиги бўлган такдирда, башарти вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси ёки ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланаётгац бўлса.

Мазкур қарорни васийлик ва ҳомийлик органи, ота - она ва қонуний вакиллар норози бўлган тақдирда суд қабул қилиши мумкин.

Бошқа ҳолларда вояга етмаганлар қисман муоамалага лаёқатли деб топилади. Улар ўз хатти ҳаракатлари билан ҳар қандай эмас, балки баъзи ҳуқуқ ва мажбури ятларга эга бўлиш ҳуқуқига эгадирлар, яъни уларнинг муомала лаёқати тўлиқ эмас.

Вояга етмаган шахслар етказган зарар учун уларнинг ота - оналари ёки ҳомий лари ёхуд уларни назорат қилувчи ўқув, тарбия ёки даволаш муассасалар жавоб гар бўладилар.

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар деликг қобилиятига эга бўлади лар, яъни улар мустақил равишда ҳамда ота - оналарининг розилиги билан тузган барча битимлар ҳамда етказилган зарар бўйича мустақил мулкий жавобгарликка тортиладилар. Вояга етмаган шахслар ойлик маош ёки бошқа турдаги мустақил даромадга эга бўлмаган тақдирда ота - оналар ҳамда қонуний вакиллар орқали тўлиқ ёки қисман жавобгар бўладилар.

Қонунда назарда тутилган муайян шартларнинг бўлганлиги боис, тўлиқ ҳамда қисман муомала лаёқатига эга бўлган шахслар муомала лаёқати юзасидан чекла нишлари мумкин. Фуқаронинг муомалага лаёқатли ёки лаёқатсизлиги ҳақидаги тегишли қарорни фақат суд, ўшанда ҳам унинг оила аъзолари, васийлик ҳамда ҳомийлик органлари, прокурор ҳамда руҳий касалликлар шифохонасининг ариза си асосида чиқариши мумкин. Муомалага лаёқатсиз шахсга васий ва ҳомий тайин ланади. Шахс соғайган ҳолларда суд уни муомалага лаёқатли деб топади ҳамда тайинланган васийлик ёки ҳомийликни бекор қилади.

Бундан ташқари, тулиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар тоифаси ҳам мавжуд. Бундай шахслар руҳий ҳолати натижасида ўз ҳаракатларининг аҳами ятини англаб етмайдилар. Уларни сул муомалага лаёқатсиз деб топади.

Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштироки. Тадбиркорлик фаолия ти фуқаролар ҳамда бирлашмаларнинг даромад олишга йўналтирилган ташаббус кор мустақил фаолияти ҳисобланади.

Фуқаро шахсий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган вақгдан бошлаб, тад биркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Тадбиркорлик фаолияти бўйича тақцим этилган ҳужжатлар улардаги маълу мотлар таркибининг қонун талабларига номувофиқлиги сабабли рўйхатдан ўтка зилмаслиги мумкин. Мазкур ҳолат бўйича хўжалик судига шикоят билан мурожаат этишга йўл қўйилади. Шуни назарда тутиш керакки, алоҳида турдаги фаолият билан шахсий тадбиркорлар махсус рухсатнома — лицензия асосқда шуғулланиш лари мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлардан фуқаролик ҳуқуқига оид турли би тимларни мустақил равишда тузишни назарда тутганлиги ҳамда тадбиркорнинг ўзи ва учинчи шахслардан (яъни бошқалардан) таваккалчиликни талаб этганлиги боис, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахс, шубҳасиз, фуқаролик муоамала лаёқатига эга бўлиши шарт.

Юридик шахслар. Фуқаролик ҳуқуқига оид муносабатларнинг иштирокчила ри қаторига нафақат алоҳида фуқаролар (жисмоний шахслар), балки юридик шахслар, яъни ташкилот ва муассасалар ҳам киради.

Юридик шахслар турлича бўлади. Улар Фуқаролик кодексининг биринчи қис мвда санаб ўтилган. Қонун юридик шахсларни қуйидагича таърифлайди: «Ўз мулкида, хўжалик юритишила ёки оператив бошқарувида алоҳида мол мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол мулх билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади». Юридик шахслар мустақил баланс ва сметага эга бўлиши керак. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати, улар рўйхатга олинган (ташкил этилган) вак^дан бошланади ҳамда у тугатилган вақтда ниҳоясига етади. Аксинча, фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати эса, у туғилган вақгдан бошланади ва унинг вафоти билан тугатилади, муомала лаёқати эса, тўлалигича шахс вояга етгандан бошланади ҳамда унинг вафоти туфайли тугатилади.

Юридик шахс (шунингдек, жисмоний шахс ҳам) қонунда белгиланган муай ян турдаги фаолият билан фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин.

Юридик шахснинг муомала лаёқати унинг ўз бошқарув органлари (директор, бошлиқ, раис, президент. кенгаш, бошқарув, умумий мажлис) орқали фуқаро лик мажбуриятларини олшии билан белгиланади. Мазкур органларнинг ҳаракат лари юридик шахснинг ҳаракатлари сифатида тан олинади, зеро улар фуқаролик муомаласида тўлалигича юридик шахс манфаатларини ифодалайди.

Юридик шахс таркибида алоҳида ваколатхона ва филиаллар ташкил этилиши мумкин, бироқ улар мустақил юридик шахс ҳисобланмайди. Уларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида фаоли ят кўрсатади. Ваколатхона ва филиаллар уларни ташкил этган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида акс эттирилшпи керак.

Юридик шахснинг манзили давлат рўйхатига олинган жой ҳисобланади. Дав лат рўйхати кўрсаткичлари, шунингдек, фирманинг номи ягона давлат реестрита киритилади.

Юридик шахсни давлат рўйхатига олиш нафақат унда ҳуқуқ ва муомала лаё қатининг юзага келиши, балки унинг фаолияти устидан молиявий (солиққа оид) назоратни таъминлаш учун ҳам зарурдир.

Юридик шахсни ташкил этиш бўйича қонунда белгиланган тартиб бузилган да ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга номувофиқлиги сабабли, юридик шахс ни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши мумкин. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга номувофиқлиги сабабли уни рўйхатдан ўтказмасликка йўл қўйил майди.

Юридик шахс фаолиятини тугатиш уни қайта ташкил этиш (корхоналарни ажратиш ҳамда улар асосида бир неча юридик шахсни ташкил этиш, бир неча юридик шахснинг қўшилиши) ёхуд узил кесил тугатиш орқали амалга оширила ди. Қонунда юридик шахсларни тугатишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган. Юридик шахсларни ўзгартириш ва тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тарзда (суд қарорига кўра) амалга оширилади.

ФКда юридик шахсларнинг иккита катта гуруҳи ажратилади:

1) тижоратчи ташкилот — фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган ташкилотлар, масалан, хўжалик ширкатлари ва жамоалари, ишлаб чиқариш кооперативлари, аклионерлик жамиятлари, унитар корхоналар ва бош қалар;

2) тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахслар — фойда олшпни мақсад қилиб олмаган ташкилотлар, масалан, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фонд

лар ва муледор молиявий таъминлаб турадиган муассаса шаклидаги, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқа шакллардаги корхоналар ва ташкилотлар.

Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставида белгиланган мақсадларга мос келадиган доираларда тадбиркорлшс фаолияти билан шуғулланинш мумкин.

 

мулк ҳуқуқи

 

Мулк ҳуқуқи айрим шахслар ёки жамоага тегашли моддий бойликларни, шунингдек, мулкчиликка оид иқгисодий муносабатларни қўриқлаш ва тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Мулк ҳуқуқи мол мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш каби субъектив ҳуқуқлар цан иборат.

Фуқаролкк кодексига биноан, мулк ҳуқуқининг субъектлари фуқаролар ва юрцдик шахслар ҳисобланади (мазкур субъектларнинг мулк ҳуқуқига хусусий мулк шликнинг иқтисодий тоифаси киради).

Мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни фарқлаш (ажра гиш) мақсадга мувофиқдир. Бошқа ашёвий ҳуқуқларга, масалан, мулкка нисба ган хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки мулкка нисбатан оператив бошқариш ҳуқуқи гааллуқли.

Давлат ва муниципал мулкига давлат ва маҳаллий органларнинг мол мулки 'шаҳар, вилоят ва ҳ.к.), корхона ва ташкилотларнинг мулки киради. Мазкур гашкилотлар уларга бириктирилган мулкка кўра мулк ҳуқуқига эга бўлмайди, зксинча, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг мазмуни мулк ҳуқуқита яқиндир.

Мулкдор қонунга риоя қилган ҳамда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳо фаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳодда ўз хоҳишига кўра ўз мулкини бошқариш, ундан фойдаланшп ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ ваколатларни амалга ошириши мумкин.

Барча субъекглар мулкка бўлган ҳуқуқининг мазмуни одатда бир хилдир. Чек иашлар фақат қонун билан белгиланади. Чунончи, қонунда фақат давлат мулки ва ^тшципал мулкка кирадиган мол мулк турлари белгиланади.

Шуни назарда тутиш керакки, мулкдор нафақат ҳуқуқяарга, балки мажбури ятларга ҳам эга. Чунончи, улар қуйидагилардан иборат:

1) ўзига тегишли мол мулкни сақлаш (мол мулкни сақлаш мажбурияти);

2) солиқларни тўлаш;

3) мол мулкнинг бехосдан нобуд бўлиши ёки зиён етказилиши бўйича бутун иасъулиятни бўйнига олшп (зарарли окбатлар).

Мулк ҳуқуқи бузилган ҳолларда фуқаролик қонуни барча субъектлар учун бир шл ҳимояланиш чораларини назарда тутади. Ҳимояланиш чоралари турли туман эўлиб, мулқдорнинг қайси турдаги ҳуқуқий ваколатлари (мол мулкка эга бўлиш. ндан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқлари) бузилганлигидан келиб чиқа ци. Масалан, башарти буюм қонунга хилоф равишда кимгадир ўтиб қолган бўлса, у қонуний тарзда буюмни бошқа шахсдан талаб қилиб олиши мумкин (виндика цион даъво); башарти нобуд бўлган ёки зиен етказилган бўлса, айбдор шахсгаунинг нархини ёки уни таъмирлаш харажатларини қоплаш мажбурияти юклатилади.

Мулкдор унинг ҳуқуқяарини бузиш билан боғлиқ ҳар қандай камчиликлар ни, агар улар эгалик ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса (негатор даъво), бартараф этишни талаб қилиши мумкин.

 

ФУҚАРОВИЙ ҲУҚУҚИЙ МАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ

 

Мазкур ҳуқуқий муносабатларнинг моҳияти муайян шахсларни мулкий мақ садни кўзлайдиган ва шу сабабдан шахсни бошқа шахснинг фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга ёки маълум ҳаракатдан ўзини тийишга мажбур этиш дан иборат (масалан, мол мулкни бериш, гтул тўлаш, ишни бажариш ва ҳ.к.) Бунда бошқа шахс қарздордан ўз мажбуриятини бажаришни талаб этиш ҳуқуқига эга, деган хулоса чиқади.

Мажбурият иштирокчилари (томонлар): қарздор — бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатлар (масалан, пул тўлаш, ишни бажариш кабилар)ни амалга оши ришга мажбур бўлган тараф; кредитор — юқорида келтирилган хатти ҳаракатлар ни бажаришни талаб этиш ҳуқуқига эга бўлган тараф.

Мажбуриятда тарафларнинг ҳар бири айни вақгнинг ўзида ҳам кредитор, ҳам қарздор бўлиши мумкин (масалан, фуқаронинг буюртмасига кўра уй жой қуриш), бироқ шундай мажбуриятлар борки, бунда бир тараф доим кредитор, иккинчиси эса қарздор бўлиб, уларнинг ўринлари ҳеч қачон алмашмайди (масалан, бирор бир шахс бошқасига қарзга пул берган ҳолларда).

Мажбуриятшшг предметини мажбурият эгаси бўлган шахс (қарздор)нинг қарз ни тўлаш билан боғлиқ муайян ҳаракатлари ташкил қилади. Мажбуриятлар турли асосларда юзага келади:

1) иштирокчилар орасида тузилган шартномалар (ижара шартномаси, пудрат шартномаси) — энг кўп учрайдиган асос;

2) амалдаги қонунда назарда тутилган ҳамда назарда тутилмаган, бироқ унинг мазмуни ҳамда умумий қоидаларига зид бўлмаган бир тарафлама келишувлар орқали;

3) маъмурий ҳужжат — давлат бошқаруви органларининг индивидуал (нор матив) ҳужжати (масалан, фуқарога давлат ёки муниципал уй жой бериш ҳақида^ маҳаллий маъмурият қарорини ордер билан расмийлаштириш) орқали;

4) интеллектуал ижоднинг турли объектларини, масалан, санъат асарлари ва ишлаб чиқариш намуналарини яратиш ёки улардан фойдаланиш вақгида;

5) инсонлар хохдш иродасига боғлиқ бўлмаган юридик хатти ҳаракат нати жасида (хазина, топилма ва ҳ.к.) ёки фавқулодда ҳодиса (ёнғин, табиий офат ва

Ҳ.К.).

Мажбуриятлар қуйидаги асослар бўйича ҳам вужудга келиши мумкин: шарт номалар  (олди сотди,  айирбошлаш,  ҳадя,  ташиш,  пудрат ва бошқалар),  б тарафлама битимлар  (мукофотни ошкора ваъда қилиш),  маъмурий ҳужжатлар] (бинони ижарага бериш учун ордер бериш), зарар етказиш, асоссиз бойлик орттириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг бошқа ҳаракатлари, ҳодисалар (таби ий офатлар).

Фуқаролик ҳуқуқига оқц шартнома. Икки ёки ундан ортиқ шахс (фуқаролар ёки юридик шахслар)нинг фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгар тириш ёки бекор қилиш, яъни мол мулкни қайтариб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича келишув шартнома деб ҳисобланади.

«Шартнома» тушунчаси билан бирга, «битим» тушунчаси ҳам қўлланади. Фу қаро ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки тугатишга қаратилган хатги ҳаракатлари битим дейилади. Битим лар икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартнома), шунингдек, бир тарафлама бўлкши мумкин (масалан, васият). Шундай қилиб, «битим» «шартнома»га қара ганда кенгроқ тушунча бўлиб, шартнома битимнинг бир туридир.

Тарафлар қонун ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳамда назарда тутилмаган ҳолатларга кўра шартнома тузишлари мумкин. Бироқ бунда асосий шартга риоя қилиниши керак: шартнома фуқаролик қонунларининг асо сий қоидаларига зид бўлмаслиги лозим.

Шартнома тарафлар ўртасида тўлиқ ва аниқ муносабатларни тайинлаш, ҳар бир тарафнинг манфаатларини хисобга олишга имкон берувчи муҳим юридик воситадир. Шартнома фуқаролар иштирокидаги муносабатларда. айниқса, улар нинг тадбиркорлик фаолияти соҳасқда кенг қўлланади.

Шартнома тузишга мажбурлашга йўл қўйилмайди. Шартнома тузиш қонунда ёки ихтиёрий қабул қилинган мажбуриятда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно,

Томонлар тузган шартноманинг таркибида қонун ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжат лар билан назарда тутилган турли шартномаларнинг унсурлари бўлиши мумкин (аралаш шартнома).

Шартномалар оғзаки ёки ёзма шаклда тузилиб, қуйидаги турларга бўлинади: консенсуал ва реал, ҳақ бараварига ва текинга, асосий ва дастлабки.

Шартнома, унинг барча муҳим шартлари бўйича тарафлар ўртасида ўзаро келишувга эришилган пайтдагина тўлиқ тузилган деб тан олинади. Шартнома предмети ҳақидаги шартлар қонун ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки бу турда ги шартномалар учун зарурий деб белгиланган ҳоллардагина муҳим деб тан оли нади. Шартнома тарафлари даъвоси билан келишувга келинган шартлар шулар жумласидандир. Масалан, олди сотди шартномаси учун муҳим шартлардан бири — нарх, ижара шартномаси учун эса — муддат ҳисобланади.

Фуқаролик ҳуқуқига оид шартноманинг асосий қоидалари қуйидагилар ҳисоб ланади. Умумий қоидалар билан бирга, фуқаролик қонунлари алоҳида турдаги шартномаларга тааллукли нормаларни ўз ичига олади. Бунда олди сотди, ижара, юк ташиш, пудрат каби шартномаларни алоҳида айтиб ўтиш зарур.

 

ИШОНЧНОМА ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

 

Фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида вакиллик институтини қўллаш бир қатор сабабларга боғлиқ. Баъзи ҳолларда шахс (фуқаро еки юридик шахс) қонунда белгиланган чеклашлар (масалан, вояга етмаганлиги) гуфайли у ёки бу хатш ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Бошқа ҳолларда у ёки бу хатти ҳаракатларни содир этиш имкониятининг бўлмаслигини ифодаловчи фактик ҳолатларга боғлиқ бўлади. Масалан, шахснинг касаллиги, узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганлиги ва ҳоказо.

Барча кўрсатиб ўтилган ҳолларда вакиллар мазкур шахслар манфаатини кўзлаб ҳуқуқий аҳамиятга эга хатти ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқига қонун (масалан, Ота - оналар, ҳомийлар, корхона раҳбарлари ва ҳоказо), маъмурий ҳужжат (лаво зимга тайинлаш) ёхуд шартнома ёки ишончнома туфайли эга бўладилар.

Шундай қилиб, ишончнома ёзма ваколатномадан иборат бўлиб, уни бир шахс бошқа шахсга учинчи шахс олдида вакиллик қилиш учун беради, унда вакилнинг алоҳида ваколатлари белгилаб қўйилади.

Ишончнома бир тарафлама келшпув бўлиб, уни амалга ошириш учун тараф лардан бирининг хоҳиш иродаси бўлиши етарлидир. Вакил ваколатларининг маз муни ҳамда ҳажмига кўра, ишончнома уч турга бўлинади: умумий (маълум давр мобайншш турли ҳаракатларни амалга ошириш мумкинлиги назарда тутилади), махсус (маълум вақт ичида бир турдаги битимларни амалга оширшд учун берила ди) ҳамда бирламчи, яъни битга ва аниқ белгиланган ҳаракатни амалга ошириш учун берилади.

Умумий қоидага асосан, тузилтан ишончнома оддий ёзма шаклда бўлшпи назарда тутилади. Шу билан бирга, нотариал шаклни талаб этадиган битим тузиш учун ишончнома (масалан, кўчмас мулкни сотиш бўйича битимлар)ни албатта нотариус тасдиқдаши шарт. Бу қоида бошқа шахсга мулкни ишониб топшириш учун бериладиган ишончномаларга ҳам тегишли бўлиб, улар ҳам ФКга биноан нотариал тартибда тасдиқпаниши керак.

ФКга биноан, алоҳида шаклда расмийлаштирилган шартномалар нотариал тасдиқланган шартномага тенглаштирилиши назарда тутилади. Масалан, ҳарбий хизматчиларнинг шпончномаларини — ҳарбий қисм командири, озодликдан маҳ рум этшп жойларида бўлган маҳкумларнинг ишончномасини — мазкур муассаса нинг бошлиғи тасдиқлаши керак.

Ишончномани уни берган шахс имзолайди. Башарти, уни юридик шахс бера диган бўлса, мазкур ташкилот раҳбари ёки таъсис ҳужжатлари бўйича бундай ваколат берилтан шахс шартномани имзолайди ҳамда унга мазкур ташкилотюшг муҳри босилади.

Давлат ва муниципал мулкка асосланган, шунингдек, пул ҳамда бошқа мул кий қимматликларни олши ва беришга мўлжалланган ишончномаларни мазкур ташкилотнинг бош ҳисобчиси имзолаши керак.

Ишончнома учун энг муҳим шарт унинг амал қилиш муддати хисобланади. У уч йилдан ошмаслиги керак. Мазкур норма императив бўлиб, мазкур ишончномани берган шахс уни ўзгартирмаслиги керак. Башарти ишончномада муддат кўрсатилма ган бўлса, у ўз кучини бир йил давомида сақлаб қолади.

Тузилган санаси кўрсатмлмаган ишончнома ноқонуний ҳисобланади.

Чел элда ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ва нотариал шаклда расмийлаштирилган ишончнома, амал қилиш муддати кўрсатилмаган тақдирда ҳам, то бекор қилингунига қадар амал қилади. Ишончнома берган шахс хоҳлаган вақгда уни бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса, хохлаган вақгда ундан воз кечииш мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФКда ишончномадан воз кечиш ҳолларида вакил ҳамда учинчи шахс учун маълум кафолатлар мавжуд. Мазкур кафолатлар шундан иборатки, ишончномани қайтариб олаётган шахс бу ҳақда манфаатдор вакил ҳамда учинчи шахсларга хабар берипш керак. Вакилга ишонч номани дарҳол қайтариш мажбурияти юкланади.

 

ФУҚАРОВИЙ ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

 

Башарти фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилса, яъни мажбуриятлар бажармаганлиги боис, мол мулкка ва киши соғлиғига зиён етказилса, қонунбу зарга нисбатан фуқаролик ҳуқуқида назарда тутилтан чоралар кўрилиши мумкин.

Фуқаровий ҳуқуқий жавобгарлик — фуқаролик ҳуқуқпарини бузган шахслар га мажбурий таъсир этиш чораси бўлиб, у жабрланувчига етказилган мулкий зарарни қоплаш билан боғлиқ мажбуриятдан иборат бўлади.

Мазкур мажбуриятнинг икки тури мавжуд:

1) фуқаролик ҳуқуқига оид у ёки бу шартномани бажармаслик ёки ундаги шартларга риоя етмаслик сабабли юзага келади (масалан, тўловни кечиктириш ёки товарларга ҳақ тўламаслик каби шартномавий мажбурият);

2) фуқаронинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол мулки ёхуд давлат мол мулкита зарар етказиш (масалан, йўл транспорт ҳодисаси натижасида зарар етказиш каби шарт номадан ташқари мажбурият сабабли юзага келадиганлар.

Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлик учун фуқаролик ҳуқуқига оид жавобгарлик қуйидагилардан иборат:

а) зиённи қоплаш: биринчидан, кредиторнинг бузилган ҳуқуқи, бузилган ёки йўқотилган мулкини (бу ҳам, ўз навбатида, реал зиённи ташкил этади) тиклаш бўйича харажатлар; иккинчидан, башарти ҳуқуқлари бузилмаган бўлса да, кредитор олиши мумкин бўлтан даромадни ололмаганлик (қўлдан кетган фойда).

б) неустойка (айбона, жарима, пеня) — шартномада аниқ кўрсатилган пул микдоридан иборат бўлиб, уни қарздор шартномани бажармаганлик ёки охирига ча бажармаганлик учун кредиторга тўлаши керак. Мазкур қарз қатъий пул сумма сида ёки фоизларда ифодаланиши мумкин.

Шартномадан ташқари мажбуриятда, масалан, кишишшг ҳаёти, соғлиғи ёки мол мулкига зиён етказилганда, фуқаролик ҳуқуқига оид жавобгарлик етказилган зарарни қоплаш тарзида амалга оширилади. Бундан ташқари, жабрланувчининг соғлиғига зарар етказилиши боис юзага келган қўшимча харажатлар (даволаниш, қаров, бақувват овқатланиш ва бошқалар) ҳам қопланади. Бироқ мазкур харажат ларнинг зарурлиги қонунга мувофиқ равишда исботланиши шарт.

Жисмоний ва маънавий жабр кўрган фуқаро, мулкий зарарни қоплаш билан бирга, маънавий зарарнинг ҳам қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, буни суд пул шаклида белгилайди.

Фуқаровий ҳуқуқий мажбуриятни тавсифлаш билан бир қаторда уни қўллаш нинг қуйидаги тартибини айтиб ўтиш керак. Чунончи, ҳуқуқи бузилган шахс суд, хўжалик судига зарарнинг қопланиши, неустойкани тўлаш талаби билан мурожа ат этиши мумкин. Умумий даъво муддати уч йилга тенг бўлиб, шахс мажбуриятла ришшг бузилганлигани билган ёки билиши керак бўлган вақтдан бошлаб ҳисоб ланади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУКДРОЛИК ҚОНУНЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи қонун Фуқаролик кодекси бўлиб, унинг биринчи қисми 1995 йил 29 декабрда, иккинчи қисми 1996 йил 29 августда қабул қилинган. Фуқаролик кодексининг иккала қисми 1997 йил 1 мартда кучга кирди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси мулкий ва у билан боғлиқ номулкий муносабатларни тартибга солади. Мазкур муносабатлар томонларнинг тенглиги, хоҳиш ироданинг дахлсизлиги ва иштирокчиларнинг мулкий мустақил лигига асосланган.

Фуқаролик кодекси қушшаги муносабатларни тартибга солади:

биринчидан, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини белгилашга оид;

иккинчшшн, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини амалга ошириш тартиби бўйича;

учинчидан, интеллекгуал фаолият натижаларига ҳуқуқ белгилаш бўйича;

тўртинчидан, шартномавий ва шартаомадан ташқари мажбуриятларни тар тибга солгап бўйича;

бешинчидан, мулкий ва улар билан боғлиқ бошқа шахсий номулкий муноса батларни тартибга солиш бўйича ва ҳоказо.

Фуқаролик ҳуқуқи маъмурий ва давлат иштирокидаги — бошқа муносабатлар, шунингдек, солиққа оид ва бошқа молиявий муносабатларни тартибга солмайди.

Фуқаролик муносабатларнинг иштирокчилари — фуқаролар, юридик шахслар ва давлат.

Фуқаролик ҳуқуқининг принциплари қуйидагилардан иборат:

1) тартибга солинаётган муносабатлар иштирокчиларининг ўзаро тенглиги;

2) мулкнинг дахлсизлиги;

3 ) шартнома тузиш эрюшлиги;

4) ҳар кимнинг хусусий ишларига аралашувнинг йўл қўйилмаслиги;

5 ) бузилган ҳуқуқларнинг тикланишини таъминлаш;

6 ) бузилган ҳуқуқяарни суд орқали ҳимоялаш.

Фуқаролик муносабатлари қуйидаги юридик фактлар натижасида юзага кела ди:

— шартнома ва бошқа давлат органлари келишув ҳужжатларининг тузилиши;

— суд қарорларининг қабул қилиниши;

— мулкка эгалик қилиш;

— интеллектуал фаолият ва санъат асарларининг яратилиши (фан, адабиёт, санъат асарлари ва бошқалар);

— бошқа шахсга зарар етказилиши;

— асоссиз бойиш;

— инсон ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳодисанинг рўй бериши (масалан, таби ий офатлар, бола туғилиши, ўлим ва бошқалар).

Фуқаро ўзининг бузилган ва даъволи ҳуқуқларини судга мурожаат этиш орқа ли ҳал қилиши, бузилган фуқаролик ҳуқукларини бир қатор усул ва воситалар ёрдамида ҳимоялаши мумкин.

Мулкий муносабатларда иштирок этиш учун фуқаро қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак, яъни унда ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати бўлиши зарур.

 

 

МЕҲНАТ ҲУКУКИ АСОСЛАРИ

 

• Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси

• Меҳнат ҳуқуқининг манбалари

• Иш билан таъминлаш ва ишга жойлаштириш

• Меҳнат шартномаси (контракт)

• Иш вақти ва дам олиш вақги

• Меҳнат ҳуқуқида жавобгарлик

• Давлат ижтимоии суғуртаси

• Меҳнатни муҳофаза қилиш

• Меҳнат низолари

 

 

 

МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ

 

Меҳнат ҳуқуқи меҳнат шартномаси асосида вужудга келадиган ҳамда ходим лар ва шп берувчилар ўртасидаги муносабатларни, шунингдек, меҳнатдан фойда ланиш соҳаси билан чамбарчас боғлиқ бошқа муносабатларни тартибга соладиган кенг қамровли ва мураккаб ҳуқуқ соҳасидир.

Меҳнат муносабатлари деб ходим ўз меҳнат қобилиятига кўра бажарадиган, иш берувчи эса унинг меҳнатидан фойдаланиб, унга ҳақ тўлайдиган ҳамда меҳ натнинг хавфсиз шароитларини таъминлайдиган муносабатларга айтилади.

Меҳнат муносабатларининг иштирокчилари (субъектлари) ўз меҳнат ҳуқуқла рини амалга оширувчи ходимлар ва уларни ишга қабул қилувчи иш берувчилар (мулкчиликнинг барча ташкшшй ҳуқуқий шаклидаги юридик шахслар)дир.

Ҳар қандай меҳнат инсондан шахсий иродавий фаолиятни талаб қилади ва инсон томонидан шахсан амалга оширилади, шу сабабдан ҳар қандай меҳнатга лаёқатли шахс бир вақгнинг ўзида ҳуқуқий лаёқатга ва муомала лаёқатига эга бўлшпи мумкин.

Шу туфайли меҳнат ҳуқуқида фақат битта тушунча бўлшии мумкин, яъни меҳнат муносабатларининг субъекглари бўлиб 16 ёшга тўлган фуқаролар ҳисобла нади, 15 ёшдан ёки 14 ёшга тўлган шахслар Ота - онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма розилиги билан болаларнинг соғлиғи ва камол топидшга зиён етказмайдиган ва таълим олиш жараёнини издан чиқармайдиган енгил ишларни ўқишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга қабул қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Меҳнат кодексига кўра, меҳнат муносабатларида шахсни камситиш тақикланади.

Ҳар қандай хўжалик фаолиятини юритувчи, уларга меҳнати учун ҳақ гўловчи ва меҳнатини муҳофаза қилувчи ташкилот (юридик шахс) иш берувчи ҳисоблана ди. Мазкур ташкилотнинг юридик шахс сифатидаги ҳуқуқий лаёқати, давлат уни расмий рўйхатга олган вақтдан бошланади (шу вақгдан бошлаб у иш берувчи сифатида ҳуқуқий лаёқатга эга бўлади).

Мехнатга оид ҳуқуқий муносабатлар меҳнат ҳуқуқлари ва юридик мажбурият лар мажмуидан иборат бўлиб, мураккаб ва узоқ давом этиш хусусиятига эга.

Ходимлар ва шп берувчилар ўзларининг мехнатга оид ҳуқуқий муносабатла рини, яъни ҳуқуқ ва бурчларини меҳнат шартномаси амал қилган вақтгача бажа радилар. Бунда мехнат шартномаси (контракт) асосида юзага келадиган меҳнат муносабатларини фуқаровий ҳуқуқий муносабатларга тааллуқли бўлган пудрат шарт номасидан, эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан фарқлаш керак. Мазкур фарклаш катта аматий аҳамиятига эга, чунки шифокор, ўқитувчи ва бошқа мута хассисликка эга фуқаро (жисмоний шахс)нинг юқорида айтиб ўтилган фуқаролик ҳукуқига оид шартномаларни бажариши уларнинг меҳнат стажига қўшилмайди ва меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. Шунингдек, мазкур фуқарога мехнат шартномаси (контракт) тузиш ҳамда меҳнат муносабатларига киришган ходимга йиллик таъ тил, меҳнат шароитлари ва имтиёзлар яратиб бериш шарт эмас. Ва ниҳоят, унга жамоа шартномасининг қоидалари тегишли бўлмайди ҳамда у мехнат низолари бўйича комиссията мурожаат этишга ҳам ҳақди эмас.

Меҳнат ҳуқуқи катта аҳамиятга эга. Чунки у ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини, меҳнат га ҳақ тўлаш тизими ва шаклларини, ишдаги муваффақиятлари учун рағбатланти риш ва меҳнат интизомини бузганлик учун қўлланиладиган интизомий жазо чо раларини, мехнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, якка тартибдаги ва жамоага оид мехнат низоларини кўриб чиқшп тартибини, меҳнат шартномаси тарафлари нинг моддий жавобгарлигини, мехнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларита риоя эти лишини текпшриш ва назорат қилиш қоидаларини белгилайдис^Меҳнат тўғриси даги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва қонун лари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фар монлари, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари ва Жўқорғи Кенгес қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳамда Қорақалттоғистон Рес публикаси ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимияти бошқа вакиллик ва иж роия органларининг қарорлари ҳамда меҳнатга оид бошқа норматив ҳужжатлар дан иборат.

Бозор иқгисодиётига ўтиш ва мехнат (иш кучи) бозорининг шаклланиши жараёнида локал норматив ҳужжат ҳисобланган (жамоа шартномалари каби) иж тимоий меҳнат муносабатларини таршбга солишда жамоа келишувларининг ҳам аҳамияти ортиб бормоқда.

Меҳнат кодекси, жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнат муносабатларини шартнома асосида тартибга солувчи ва уларнинг ижтимоий иқгисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бе ришга, ходимларга ҳақ тўлаш, уларнинг кафолатли компенсация тўловлари, бош қа имтиёз, ижтимоий ва меҳнат ҳуқукларига оид нормаларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжат ҳисобланади.

Фаолияти муайян ташкилот доираси билан чекланган жамоа шартномасидан фарқли ўлароқ, жамоа келишувлари кенг доирадаги шахсларни қамраб олади, чунки жамоа келишувларини тузишда муайян касб гурухлари каби Ўзбекистонда ги марказлашган тармоқ ва ҳудуд манфаатлари ҳам ҳисобга олинади.

 

МЕҲНАТ ҲУҚУҚИНИНГ МАНБАЛАРИ

 

Меҳнат ҳуқинининг манбаларини меҳнат ва у билан бевосита боғлиқ муноса батларни тартибга солувчи хилма хил шаклдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва ҳоказо) ташкил этади. ^" Мехнат ҳуқуқининг асосий манбалари қуйидагилардан иборат: — Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (у меҳнат ҳуқуқининг бош

манбаи бўлиб, унда, жумладан 37 моддада меҳнатаи ҳуқуқий тартибга солишнинг энг асосий принциплари белгиланган);

— Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 1 апрелдан эътиборан кучга кир ган Меҳнат кодекси:

— Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисида қабул қилинган ва меҳ нат ҳуқуқига алоқадор бўлган қонунлар;

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг меҳнат муносабатларининг энг муҳим жиҳатларини тартибга соладиган умуммажбурий аҳамиятга эга бўлган фармонлари;

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг меҳнат ҳуқуқининг муҳим масалалари бўйича Конституция, қонунлар, Президент фармонларининг ижросини таъминлашга қаратилган қарор ва фармойишлари;

— Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган меҳнатга оид қарорлари.

Бозор иқгисодиётига ўтиш даврида иқтисодиётни бошқариш соҳасида меҳнат ҳуқуқининг сифат жиҳатдан янги манбалари вужудга келди, буларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари, бошқа маҳаллий (локал) норматив ҳужжатлар киради.

 

ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ

 

Қонун фуқаронинг меҳнат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. Жумладан, Ўзбе кистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг 6 модцасига биноан, давлат қуйидагиларни кафолатлайди:

— иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;

— ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланипши;

— мақбул келадиган инши танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам бериш ни;

— ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлшпда, меҳнат қилиш ва иш билан таъ минланиш шарт шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғонасидан юқори лаб боришда тенг имкониятлар яратипши;

— янги касбга (мугахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат орган ларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб, малакасини оширишни;

— бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни;

— ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашшп учун муддатли меҳнат шарт номалари тузиш имкониятини.

Булардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида иш жой ларининг тугатилиши муносабати билан ходимларга шпга жойлашгунга қадар бериладиган имтиёз ва компенсациялар ҳамда ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқцорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланшпи назарда тутилган.

 

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ)

 

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига кўра, ҳар ким ўз қобилияти га кўра меҳнат қилиши учун иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда у ёки бу фаолият турини эркин танлаш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Меҳнат шартномаси, Меҳнат кодексига асосан, ходим билан иш берувчи ўртаси да муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан жамоа шартномалари ва келишувла ри билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувидир.

Меҳнат шартномаси (контракт)нинг тарафларини бир томондан ходим. ик кинчи томондан эса иш берувчи ташкил этади.

Уларнинг хусусиятлари кўп жиҳатдан хўжалик фаолияти соҳасига ҳамда бир қатор бошқа ҳолатларга боғлиқ бўлади. Иш берувчи, мулкчилик шаклшшн қатьи назар, юридик шахс мақомига эга бўлган барча ташкилотлар ва 18 ёшга тўлган айрим шахслардир.

Қонунда мехнат шартномасишшг ёзма шаклда тузилиши белгиланган. Мехнат шартномасини ёзма равишда тузиш заруратини ишга қабул қилиш тартибидан фарқлаш лозим.

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.     

Меҳнат кодексига биноан, ишга қабул қилиш тегишлича расмийлаштирил ган ёки расмийлаштирилмагашшгшшн қатьи назар, иш бопшанган кундан эъти боран меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Меҳнат шартномасининг мазмунини тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчларини бел гиловчи шартлар ташкил қилади. Бу шартлар тарафларнинг бевосита келишуви, шунингдек, мехнат тўғрисидаги қонунлар билан белгиланади.

Меҳнат шартномасининг шартлари икки хил бўлади: бўлмаслиги мехнат шартномасининг тузилмаган деб ҳисобланшпига олиб келадиган мажбурий (зару рий) шартлар (иш жойи, меҳнат вазифаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва ҳока золар) ҳамда бўлиши мажбурий бўлмаган факультатив (қўшимча) шартлар (бу ҳақпа тарафлар ўзаро келишадилар) — бунга синов муддати. тижорат сирларини ошкор этмаслик, ижтимоий таъминот бўйича имтиёзлар ва бошқалар киради.

Факультатив (қўшимча) шартлар меҳнат шартномаси (контракт)га киритил ган бўлса, тарафларнинг уларни бажариши мажбурий ҳисобланади (агар шартно ма шартларини тарафлардан бири бузса, у муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин).

Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномаси қуйидаги муддатларга тузилади:

1) номуайян мудцатга;

2) беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;

3) муайян ишни бажариш муддатига.

Ишга қабул қилшида тарафларнинг келишувига кўра ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш мақсадида дастлабки синов мудцати белгиланади. Дастлабки синов муддати уч ойдан опшб кетиши мумкин эмас.

Дастлабки синов муддати тугагунига қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлилир.

Агар дастлабки синов муддати тугаб, ходим ишни давом эттираётган бўлса, у синовдан ўтган ҳисобланади.

Ходимнинг меҳнат фаолиятини тасдикловчи асосий ҳужжат меҳнат дафтарчасидир.

Амалдаги Меҳнат кодексига биноан, иш берувчи корхона беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини юритиши шарт (ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно). Меҳнат шартномасини бекор қилиш асос лари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга), унга бошқа мутахассислик, ма лака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиш билан йўл қўйили ши мумкин.

Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказишга ишлаб чиқариш зарурати ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан йўл қўйилади.

Ходимнинг ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш ҳам Меҳнат кодексида назарда тутилган бўлиб, агар бу ходимнинт соғлиғи ёмонлашганлиги билан боғ лиқ бўлса, унинг илтимосига кўра енгилроқ иш бершшши лозим.

Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши деганда, ходимни корхона, муас саса ва ташкилотдаги меҳнат вазифаларидан меҳнат қонунларида назарда тутил ган асослар ва сабабларга кўра озод қилиш тушунилади.

Меҳнат кодексининг 97 моддасига асосан, мехнат шартномаси қуйидаги асос ларга кура бекор қилкшгаш мумкин:

1) тарафларнюгг келшиувита кўра (ушбу асосга биноан меҳнат шартномаси нинг барча турлари исталган вакдда бекор қилиниш мумкин);

2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан;

3) муддатнинг тугаши билан;

4) тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;

5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра;

6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмагашшги) ёхуд сайла нишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.

Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини бекор қилиш учун яна бир асос бўлиши мумкин. Чунончи, дастлабки синов натижаси қониқарсиз бўлса (ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати белгиланган ҳолларда), иш берув чи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ходимларнинг корхонадаги ва киллик органларининг розилигини олмасдан ва ишдан бўшатиш нафақасини тўла масдан туриб ҳам бекор қилишга ҳакли бўлади.

 

ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ

 

Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига муво фиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақг иш вақги хисобланади.

Локалнорматив ҳужжатлар ва якка тартибдаги меҳнат шартномалари иш вақгини ҳуқуқий тартибга солишда катта аҳамиятга эга бўлмокда. Иш вақгининг энг кўп муддати марказлаштирилган тартибда белгиланади ва сутка давомидаги ҳафталик, календарь ҳисобидаги вақгнинг муддатлари ходим билан иш берувчи ўртасидаги келшпувга биноан локал норматив ҳужжатларда баён этилади.

Муддатларга асосланган ҳолда шп вақги уч турга бўлинади: нормал мудпат, қисқартирилган муддат ва тўлиқсиз иш муддати.

Иш вақгининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин

эмас.

Иш вақгининг қисқартирилтан муддати қуйидагилар учун белгиланади:

— ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар (16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 36 соатдан, 14 дан 16 ёшгача бўлтан шахсларга эса ҳафтасига 24 соат дан ошмайдиган қилиб белгиланади).

— I ва II гуруҳ ногирони бўлтан ходимлар (ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади).

— ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;

— алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар.

— уч ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда бюджет ҳисобидан молиявий таъмин ланадиган муассасалар ва ташкилотларда шплаётган аёллар (ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади).

 

ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ

 

Ижтимоий суғурта иш берувчи ва суғурта қилинган ходимларнинг ижтимоий суғурта маблағларига бадал тўлашларидан ташкил топади.

Бу бадал хисобидан вақгинча мехнатга қобилиятсизлик ва пенсия тўланади ган, суғурта қилинган ходимлар, тегишли ҳолларда эса, уларнинг оилалари ҳам даволаш ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан вақтинчалик меҳнатга қоби лиятсизлик нафақалари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар ҳамда ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотган лик пенсиялари, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўлов лар билан таъминланадилар. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига бутунги кунда 60 ёшга тўлган ва умумий иш стажи 25 йил бўлган эркаклар ҳамда 55 ёшга тўлган ва умумий иш стажи 20 йил бўлган аёллар эгадирлар. Ҳар бир қўшимча иш йили учун % микдорида пенсия қўшилади. Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, мехдат стажи кам бўлганда ҳам ташшланади.

Ходим (ҳомиладор аёл, 14 ёшга тўлмаган боласи, 16 ёшга тўлмаган ногарон боласи бор аёл ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахс)нинг илтимосига қўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир. Тўлиқсиз иш вақти тайинланган ходимга ишлаган вақги ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Дам олиш вақги ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.

Дам олиш вақги қуйидаги турларга бўлинади:

1) ходимга иш куни давомида дам олиш ва овқатланшп учун бериладиган танаффус (унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена график ларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувда белгилаб қўйилади; бу танаффус иш вақгига киритилмайди);

2) шп тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаш кундалик дам олиш вақги (унинг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас);

3) дам олиш кунлари (беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида эса бир дам олиш куни берилади; умумий дам олиш куни — якшанба);

4) байрам (ишланмайдиган) кунлар. Ўзбекистон Республикасида қуйидаги кунлар байрам кунларидир:

— 1 январь — Янги йил байрами;

— 8 март — Халқаро Хотин қизлар куни;

— 21 март — Наврўз байрами;

— 9 май — Хотирлаш ва қадрият куни;

— 1 сентябрь — Мустақиллик куни;

— 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни;

— 8 декабрь — Конституция куни;

— Рамазон ҳайит (Ийд ал Фитр) диний байрамюшнг биринчи куни;

— Қурбон ҳайит (Ийд ал Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

5) таътиллар. Барча ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун ши жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик мехнат таътиллари берилади. Муддати олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади. 18 ёшга тўлмаган шахсларга ҳамда ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан иборат йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

6) йиллик қўшимча таътиллар:

— меҳнат шароити ноқулай ва алоҳида тусга эга бўлган ишларда банд бўлган ходимларга;

— оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;

— меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган ва бошқа ҳолларда берилади.

Ходимга оилавий шароитига кўра ва бошқа узрли сабабларга кўра унинг аризасига биноан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин.

 

МЕҲНАТ ХУКУҚИДА ЖАВОБГАРЛИК

 

Юридик жавобгарликнинг бошқа турлари билан бир қаторда меҳнат ҳуқуқига интизомий ва моддий жавобгарлик хосдир.

Интизомий жавобгарлик — меҳнатта оид қонунлар доирасида меҳнат интизо мшш бузганларга нисбатан қўлланиладиган жазонинг ҳуқуқий шаклларидан бири.

Меҳнат хуқуқида умумий ва махсус интизомий жазолар алоҳдда ўрин эгал лайди.

Интизомий жазолар меҳнат ҳақидаги қонунларда қатьий белгиланган бўлиб, узайтирилиши ёки ўзгартирилишига йўл қўйилмайди, уларни кенгайтириб тал қин этии мумкин эмас.

Мехнат кодексига бкноан, интизомий жазоларнинг қуйилаги турлари мав жуд: ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 % дан ортиқ бўлмаган миқдордага жарима (ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳрллари ҳам назарда тутилиши мумкин), меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 2 боб, 3 ва 4 бандлар, 100 модда).

Махсус интизомий жазо баъзи ходимлар (прокуратура ходимлари, судьялар, давлат ҳокимияти ваюшгик ва бошқарув органларидаги лавозимга сайланадиган, тасдиқланадиган ёки тайинланадиган раҳбар ходимлар ва ҳ.к.)нинг ўзига хос меҳнат шароитидан келиб чиқади. Халқ хўжалигининг баъзи тармоқларида ходим ларнинг айрим тоифалари учун интизом тўғрисидаги устав ва низомлар амат қилади.

Интизомий жазо қўлланганда содир этилган ножўя хагш ҳаракатнинг хусуси яти, у содир этилган ҳолнинг оғирлиги, ходимнинг аввалги иши ва феъл атвори ҳисобга олинади. Меҳнат интизомининг ҳар бир бузилишида фақат битта интизо мий жазо чораси кўрилиши мумкин. Интизомий жазо ножўя хатги ҳаракат аен бўлган вақгдан бошлаб бир ой муддатдан кечиктирмай қўлланилиши лозим. Ҳуқуқбузардан ёзма равишда тушунтириш хати олиш, ходимни буйруқ (фармо йиш) билан таништириш ва имзосини олиш, якка меҳнат ншоларини ҳал қилиш бўйича тегишли органларга мурожаат этиш интизомий жазонинг асоссиз қўлла нилишидан ҳуқуқий кафолат хисобланади.

Меҳнат низосини кўриб чиқаетган орган содир этилган ножўя хатти ҳаракат нинг тури, уни содир этгап ҳолларининг оғирлиги, ходимнинг аввалги феъл атвори, меҳнатга муносабати, шунингдек, интизомий жазонинг содир этилган ножўя хатти ҳаракат оғирлигига мувофиқлигини ҳисобга олиши шарт.

Башарти интизомий жазо қўлланган ходимга бир йиллик муддат ичида қайта |интизомий жазо қўлланмаган бўлса, у интизомий жазога тортилмаган ҳисоблана [аи.

Интизомий жазога тортилган ходим бир йиллик мулдат ичида такроран но хатти ҳаракат содир этмаган ва ўзини ҳалол ходим сифатида кўрсатган бўлса, янтизомий жазо, мазкур интизомий жазони қўллаган орган ёки мансабдор шахс чинг ташаббуси, бевосита раҳбари ёки меҳнат жамоасининг расмий илтимосига ўра олиб ташланиши мумкин.

Интизомий жазо амадда бўлгая муддат давомида ходим рағбатлантирилмайди, Меҳнат ҳуқуқи бўйича, моддий жавобгарлик шартноманинг айбдор тараф ходим ёки иш берувчи)нинг ғайриқонуний ҳодда ўз меҳнат мажбуриятларини 5ажармаганлиги натижасида бошқа тарафга етказган зараршш қоплаш мажбурия идан иборат. Тегишлича, моддий жавобгарлик ходимларнинг ган берувчи олдида ги жавобгарлиги ва шп берувчининг ходимлар олдидаги жавобгарлигига бўлинали.

Ходим фақат қуйидага ҳоллардагина моддий жавобгарликка тортилиши мум кин: у қонунга хилоф хатти ҳаракат содир этганда, бевосита зарар етказганда, ходимнинг айби аниқланганда, шунингдек, унинг қилмиши ва келиб чиққан бевосита ҳақиқий зарар ўртасида узвий боғланиш бўлганда. Бевосита ҳақиқий зарар деганда, мол мулкни йўқ қилшп, укинг сифатини ёмонлаштирши ёки қий матини пасайтириш, уни қайта тиклашга харажатлар қилиш заруратининг юзага келиши, сотиб олиш ёки ортиқча тўловлар тўлаш тушунилади.

Агар зарар енгиб бўлмас қуч, нормал ишлаб чиқариш (хўжалик таваккалчи лиги, охирги зарурат) натижасида юзага келган бўлса, ходим жавобгарликка тортилмайди.

Иш берувчи ходимга нормал ишлаши ва ишониб топширилган мулкнинг бутунлигини тўла таъминлаши учун шароит яратиб бериши керак.

Меҳнат қонунларида қопланаётган зарарнинг ҳажмидан келиб чиқиб моддий жавобгарликнининг чекланган ва тўлиқ моддий жавобгарлик турлари ажратилади.

Бунда тўлиқ моддий жавобгарлик етказилган зарар ҳажмидаги мажбуриятни ўташ ҳисобланади, лекин бу зарар ўртача ойлик иш ҳақи ёки лавозим бўйича тўланадиган уч ойлик иш ҳақидан ошмаслиги керак. Ходимлар ўз хизмат мажбу риятларшш бажаришлари пайтида корхона, муассаса, ташкилотга етказган зарар лари учун моддий жавобгар бўладилар. Бу жавобгарлик бевосита ҳақиқий зарар ҳажмида бўлади, лекин у ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаслиги ва қонунларда белгиланган ҳоллардагина юзага келиши мумкин.

Лавозим бўйича иш ҳақининг уч баробаридан кўп бўлмаган моддий жавобгар лик фақат мансабдор шахсларга нисбатангина юзага келади.

Ходимни ноқонуний равишда ишдан бўшатган ёки бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахсга, суд ходимнинг мажбурий прогул вақти учун ёки кам ҳақ тўланадиган иш билан банд бўлган вақги учун етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди. Бундай мажбурият ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказиш қонунни бузган ҳолда амалга оширилса ёки иш берувчи ходимни ўз ишига тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажаришни чўзган бўлса ҳам юкланади. Масалан, иш берувчининг ташаббуси билан ҳомиладор аёлнининг меҳнат шарт номасини бекор қилиш қонунни яққол бузиш хисобланади.

Тўла моддий жавобгарлиқда ходим, зарар ҳажми ва олаётган шп ҳақидан қатьи назар, иш берувчига етказилган зарарнинг бутун суммасини тўлайди.

Бундай моддий жавобгарлик ходимга фақат қонунда бевосита кўрсатилган ҳоллардагина юкланади (масалан, махсус ёзма шартнома асосида унга топширил ган; бир марталик ҳужжат бўйича олинган қимматликлар етишмаганлиги учун; ходим маст ҳолда зарар етказганда; ходимнинг жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда; ходим тижорат сирларини ошкор этганда ва бошқа баъзи ҳолларда).

Меҳнат кодексига мувофиқ, ўғрилик, мулк ва бошқа қимматликларнинг етиш маганлиги ёки йўқотилиши натижасида корхона, муассаса, ташкилотга зарар етказилганда, шунингдек, зарарнинг ҳақиқий ҳажми мулкнинг таннархидан ошиб кетган ҳолларда моддий жавобгарлик чегараси қонун билан бедгиланади. Масалан, қимматбаҳо тошларни ва валюта қимматликларшш сотиб олиш, сотии алмаштириш, ташиш, етказиб бериш, жўнатиш ва сақлаш бўйича корхоналар нинг ушбу қимматликларнинг ўғирланинш ва етишмаганлигида айбдор ходимла ри, жиноий жавобгарликка тортилган тортилмаганлигидан қатъи назар, модци) жавобгарликка тортиладилар.

Меҳнат ҳуқуқида ходимлардан зарарни ундиришнинг қуйидаги тартиби на зарда тутилади: ихтиёрий, иш берувчининг буйруғига биноан ва суд тартибида Ходим ихтиёрий равишда зарарнк қоплашдан бош тортган тақдирда, у зарарш иш берувчининг фармойишига биноан, иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан агар ходимдан ушлаб қолинадиган зарар суммаси унинг ўртача иш ҳақидан оши( кетмаса, тўлайди (чекланган моддий жавобгарликда ҳам, тўла моддий жавобгар ликда ҳам). Иш берувчи, ходимнинг рози еки рози эмаслигидан қатьи назар буйруқ (фармойшц) бериши мумкин. Лекин бу буйруқ зарар аниқланганида* кейин бир ойдан кечиктирилмай чиқарилиши ва бу ҳақяа ходимга эълон қшшн ган кундан бошлаб камида егги кундан кейин ижро этилиши мумкин.

Етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унши ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлса ёки зарар аниқланган кундан кейин биг ойлик муддат ўтган бўлса, зарар суд тартибида ундирилали.

Иш берувчининг судга мурожаат қилиши учун зарар аниқланган кундан бош лаб бир йиллик муддат белгиланган. Зарарни ундириш ходимнинг зарарни кел тириб чиқарган ҳаракати (ҳаракатсизлиги) учун интизомий, маъмурий ёки жи ноий жавобгарликка тортилган тортилмаганлигидан қатьи назар амалга опшри лади.

Иш берувчи зарарни ушбу шикаст натижасида касбий яроқлшшгини йўқот ганлиги даражасидан келиб чиқиб жабрланувчига иш ҳақи (ёки унинг тегншли қисми) ҳажмида тўлаш; қўшимча харажатларни компенсация қилшп; белгилан ган ҳолларда бир йўла бериладиган нафақа тўлаш; маънавий зарарни тўлаш шак лида қоплайди. Зарарни тўлаш тўғрисидаги аризани ходим иш берувчига беради. Иш берувчи эса аризани кўриб чиқиши ва ходимнинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли қарор қабул қилиши шарт. Ходим иш берувчининг қароридан норози бўлган ёки белгиланган вақтда жавоб олинмаган такдирда низо ариза берувчишшг хоҳишига кўра унинг яшаш жойида ёки зарар етказилган жойда туманлараро фуқаролик судларида кўриб чиқилади. Бундай ҳол ларга даъво муддати татбиқ этилмайди.

 

МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

 

Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш меҳнат фаолияти жа раёнида ходимлар ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш тизимидан иборатдир. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Конститу циянинг тегишли моддалари, «Меҳнатни муҳофаза қилши тўғрислаа»ги қонун, Меҳдат кодекси ва бошқа норматив ҳужжатлардан иборат. Халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун ягона бўлган, меҳнат мухофазасига оид махсус нормалар, шунингдек, тармоқдараро нормаларни ҳукумат, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги тасдиқдайди.

Тармоқлараро қоидалар ва нормаларни Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазир лиги, тегишли вазирликлар, давлат назорат идоралари ва бошқа ваколатли идоралар тасдиқлайди.

Мехнат фаолияти жараёнида ишлаб чиқариш жароҳатланиши ва касбий касалликларга йўл қуймаслик учун ходимларга хавфсиз ва соғлом мехнат шароитлари яратиб берилиши керак. Бу мажбуриятлар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маъмуриятига юкланган. Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи барча ишчи ўринларини тех

ник жиҳозлар билан таъминлаши ва уларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ягона (тармоқ, тармоклараро, санитария ва бошқа) қоидаларга мос келадиган меҳнат шароитларини яратиб бериши шарт. Ходимлар меҳнат фаолияти давомида меҳнатни муҳофаза қилишнинг тегишли шартлари билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.

Иш берувчининг ходимларни техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, енғин чиқишдан сакланиш ва мехнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоида лари ҳақида йўл йўриклар бериш мажбурияти бу ҳуқуққа тегишлидир.

Бундан ташқари, қонунда меҳнатки муҳофаза қштиш соҳасида ходимлар учун кафолатлар белгиланган. Бу кафолатлар ходимларни ишлаб чиқариш ёки бошқа омилларнинг зарарли таъсиридан якка тартибда, шунингдек, жамоа бўлиб муҳо фаза қилиш масалаларига тегишли бўлиб, улар Меҳнат кодексида мустаҳкамлан ган. Масалан, ифлосланиш билан боғлиқ ишларда ходимларга белгиланган нор мадаги совун берилади. Терига зарарли таъсир кўрсатувчи моддалар билан боғлиқ ишларда белгиланган нормада ювувчи ва зарарсизлантирувчи моддалар берилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларда аёллар ва болаларни онасиз тарбиялаётган шахслар, ёшлар ва меҳнатга лаёқати кам бўлган шахслар учун алоҳида кафолатлар белгиланган. Ушбу тоифадаги ходимларнинг меҳнатини муҳо фаза қшшш борасидаги қўшимча тадбирлар уларнинг бошқа ходимлар билан ҳақиқий тенг мавқеини таъминлашга хизмат қилади.

Меҳнат кодексига биноан, меҳнат тўғрисидаги қонунларни, мехнатни муҳо фаза қилиш бўйича қридаларни ҳамда жамоа шартномалари ва меҳнатни муҳофа за қилиш тўғрисидаги битимларни бузишда ёки касаба уюшмаларининг фаолия тига тўсқинлик қилишда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда интизо мий, маъмурий, жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш тўгрисидаги қонунларни бузганлиги учун жавобгар мансабдор шахслар тоифасига қоидалар ва нормаларга риоя қилиниши га масъул бўлган хусусий мулкдорлар, корхона, муассаса, ташкилот раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда таркибий тузилмаларнинг раҳбарлари киради

лар.

Алоҳида саноат тармоклари ва баъзи объектларда ишларни олиб боришнинг хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат назорати билан бир қаторда махсус низомларга кўра ихтисослашган ваколатли идоралар (Давлат техника назо рати қўмитаси, Давлат санитария эгшдемиолошя назорати ҳўмитаси ва бошқа лар) юритадилар.

Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларга риоя қилини  ! шини жамоатчилик томондан касаба уюшмалари тасдиқлаган қоидалар асосида меҳнат инспекциялари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли (иш< билдирилган) шахслар назорат этадилар.

Прокуратура идораси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган меҳ тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қила ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш ва айбдорларни жавобгарликка торт чораларини кўради.

Меҳнат тўғрисидаги қонунларни бузганлик юзасидан ишларни кўриб чиқи да судьяларга ушбу қонунбузарликларга олиб келувчи сабаблар ва шарт шаро ларни аниқлаш ҳамда бартараф қилишга қаратилган чора тадбирларни кўрит алоҳида эътибор беришлари тавсия қилинган.

 

МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ

 

Меҳнат низолари деганда, меҳнат шартларини белгилаш ёки ўзгартирь меҳнат қонунчилигини қўляаш борасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар шунилади. Меҳнат низолари якка ва жамоага доир қисмларга бўлинади. Я] меҳнат низолари иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар бошқа норматив ҳужжатларнинг, меҳнат шартномасида назарда тутилган мех; шартларининг қўлланиши юзасидан келиб чиқади (жумладан, иш ҳақини. му] фотларни нотўғри ҳисоблаш; таътилнинг давомийлигани нотўғри белгилаш ҳоказо). Бундай низоларни ҳал этиш учун меҳнат жамоаси мехнат низолари бр ча комиссия тузади. Бундай комиссия кўплаб мехнат низоларининг ҳал этилии да биринчи инстанция ҳисобланади.

Меҳнат низолари комиссияларини иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитг ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари тенглик асосида тузадилар. Кош сиянинг қарори датиллар билан исботланган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонуш ва бошқа норматив ҳужжатларга, меҳнат шартномасига асосланган бўлиши кер Иш берувчи ушбу қарорни бу қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган кунлик муддат ўтганидан кейин 3 кун ичида бажариши керак.

Башарти меҳнат низолари комиссияси 10 кунлик мудцат ичида меҳнат ни; сини кўриб чиқмаса ёки ҳал этаса, манфаатдор ходим ушбу низони кўриш туман (шаҳар) судига ўтказишни талаб этишга ҳақли бўлади.

Иш берувчи меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурож; қилиш ҳуқуқига эга. Башарти у меҳнат низолари комиссиясининг қарорига рс бўлмаган тақдирда, шунингдек, унга ходим етказган зарарни қоплаш ҳақидг низолар бўйича ҳам суд амалиёти фуқаролик қонунлари асосида меҳнат шартномаси қонуний асоссиз ёки белгиланган тартиб бузилган ҳолда бекор Қиле ганда ёхуд ходим ғайриқонушш равишда бошқа ишга ўтказилганда нафақат мс дий, балки маънавий зарарнинг ўрнини қогшаш мумкин эканлигини танола Жамоаларга доир меҳнат низолари — бу иш берувчи (иш берувчилар бирла маси) ва ходимлар жамоалари (ходимларнинг вакиллкк органлари) ўртасида мувозанат янги шартларини белгилаш ва мавжуд шартларини ўзгартириш, жам шартномалари ва келишувларини тузиш, ўзгартириш ва бажариш юзасидан кел чиққан келишмовчиликлардир (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 2- моддасининг 1 қисми).

Қонун бўйича иш берувчиларнинг ҳар қандай ҳуқуқ ва манфаатлари жамоага доир меҳнат ншоларининг предметини ташкил этмайди ва шундай низолар бел гиланган суд тартибида кўриб чиқилади. Жамоаларга доир низоларнинг тарафлари ўз ваколатларини вакиллари орқали амалга оширадилар. Судлар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қшгинган жамоа шартномалари, келишувлари ва бошқа локал ҳужжатларни қуллаш хусусидаги жамоаларга доир меҳнат низоларини та рафлардан бирининг аризаси асосида кўриб чиқадилар.

 

 

ОИЛА ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ

 

 

• Оила, унинг жамият ва давлат ҳаётидаги аҳамияти

• Никоҳ. Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари. Никоҳнинг тугатилши.

• Эр ва хотишшнг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари

• Ота - оналар ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

• Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштировд ги оилавий муносабатлар

Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилиги

 

 

 

ОИЛА, УНИНГ ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТ ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

 

Оила жамият ва давлат билан ўзаро боғлиқ бўлади ва улар билан бир замонда ривожланади. У қатор демографик, иқгисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа муҳим функцияларни бажаради. Шунинг учун жамият ва давлат оиланинг фаро вон бўлишидан манфаатдор бўлади.

 Оила юридик тушунча сифатида — шунчаки одамларнинг ўзаро эр хотин ёки қариндошлик ришталари билан мустахкамланган гуруҳи эмас, балки қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахслар гурухддир. Бинобарин, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар оила ҳуқуқи нормалари билан белгилан ган бўлиб, улар оилавий ҳуқуқий муносабатлар деб аталади.

Оилавий муносабатларни тартибга солувчи асосий қонуний ҳужжатлар қуйи дагилардир:

              Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси ва оилавий муносабатларни тартибга солувчи бошқа норматив ҳуж жатлар. Ўзбекистон Республикасининг янги Оила кодекси 1998 йил 30 апредда қабул қилинган.

Оила ҳуқуқи соҳасидаги халқаро шартномалар ва халқаро ҳуқуқ нормалари ҳам оила қонунчияишнинг манбаи бўлиб ҳисобланади.

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқлари, эркинликлари, манфаатлари ва, албатга, мажбуриятлари тар кибига қуйидагилар киради:

— эр хотиннинг (шахсий ва мулклй) ҳуқуклари ва мажбуриятлари;

— Ота - онанинг (шахсий ва мулкий) ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

— никоҳ тузишга тенг ҳуқуқлар;

— вояга етмаган болаларнинг (шахсий ва мулкий) ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

— Ота - оналар ва болалар, эр хотин ва собиқ эр хотин, қариндошлар ва бош қа шахсларнинг алимент мажбуриятлари;

— никохнинг тугатилшд асослари (ОК 37 м.);

— эр хотиннинг умумий мол мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, ва уни тасарруф этиш ҳуқуқяари;

— никоҳ шартномасини тузшпда эр хотиннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

— фарзандликка олиш тартиби;

— боланинг ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилиш бўйича Ота - онанш!г ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

— Ота - онанинг болани тарбиялаш ҳамда унга таълим беришга доир ҳуқуқ ва мажбуриятл ари;

— Ота - оналик ҳуқуқнцан маҳрум қилиш асослари ва тартиби (Ок 79, 80 м.);

— васийлик ва ҳомийликка мурожаат этиш ҳуқуқи.

Юқорида санаб ўтилган оила ҳуқуқлари, манфаатлари ва мажбуриятлари шу лар билан чекланмайди.

Ота - оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш институти оилавий ҳуқуқий муносабат ларда алохида ўрин тутади.

Шундай қилиб, оилавий ҳуқуқий муносабатлар деганда, фуқаролар ўртасида бўладиган ва оилавий ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади.

Ҳар қандай бошқа муносабатларда бўлганидек, оилавий ҳуқуқий муносабат ларда қуйидаги уч элемент мавжуд:

— субъект;

— субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар.

Оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти бўлиб эр хотин, Ота - она, бола лар, васийлар ва ҳомийлар, бошқа қариндош уруғлар ҳамда оила қонунчилиги соҳасида у ёки бу муносабатларни ҳал этишда иштирок этувчи юридик шахслар, фуқаролар уюшмаси, муассасалар, органлар, ижтимоий бирлашмалар ҳисобланади.

Оила аъзоларига ёки оиланинг собиқ аъзоларига тегишли, қонун билан химоя қилинадиган ахлоқий ва моддий қадриятлар юзасидан оила ҳуқуқи субъектлари қабул қиладиган ҳаракат ва қарорлар оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг объект лари бўлиши мумкин.

Бир бирларига нисбатан юзага келган муаммоларни ҳал қилиш жараёнида оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг субъектларига эга бўлган ҳуқуқ ва мажбури ятларнинг йиғиндиси ҳуқуқий субъектлардир.

 

 

НИКОҲ. НИКОҲТУЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ. НИКОҲНИНГ ТУГАТИЛИШИ

 

Никоҳ — эркак билан аёлнинг тенг ҳуқуқли, эркин ва ихтиёрий иттифоқи бўлиб, у фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида тузи лади ва оила тузиш мақсадига хизмат қилади

 Никоҳ тузиш — шунчаки расмиятчилик эмас. Давлатнинг никохни қайд эти пш юридик фактдир. Айнан рўйхатга олинган (қайд этилган) никоҳ юридик никоҳ деб ҳисобланади ва фақат угина эр хотишшк ҳуқукдари ва мажбуриятлари ни юзага келтиради, рўйхатсиз (қайдсиз) никоҳ ҳақиқий эмас. Диний расм ру сумларга биноан тузилган никоҳ хуқуқий ахамиятга эга эмас.

Эркак ва аелнинг ҳақиқатда бирга яшаши («фуқаролик никоҳи» дейилади) натижасида улар ўртасида ҳуқуқий муносабатлар юзага келмайди, улар бир бир ларининг олдида юридик ҳуқуқ ва мажбуриятга эга бўлмайдилар (масалан, бирга яшовчи (аёл) ўзи билан бирга яшовчи (эркак)дан таъминот олишга ҳақли бўлмай ди).

Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой муддат ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш орқали бир ой ўттунга қадар никоҳ тузишга рухсат берилиши мумкин. Никоҳ ёши республикамизда эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланган. Тегишли туман, шаҳар ҳокимлити никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин. Шу билан боғлиқ қуйидаги ҳолатга эътиборни қаратиш лозим, яъни эр хотинлар 18 ва 17 ёшдан эмас, балки никоҳ тузилган вақтдан бошлаб тўлиқ ҳуқуқий лаёқатга эга хисобланади.

Никоҳ тузиш натижасида вужудга келган муомала лаёқати 18 ёшга тулгунча никоҳ тузилган тақцирда ҳам тўлиқ ҳажмда тасдиқланади.

Никоҳ тузишни хохловчиларнинг ёши қонунда чекланмайди. Баъзида вояга етмаганларнинг хоҳиши бўлса ҳам, никохни тузиб бўлмайди. Қуйидаги ҳолларда никоҳ тузилмайди:

1) лоақал битгаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида (фақат ФҲДЁ органларида рўйхатга олинган никоҳ назарда тутилади. Ҳақиқатда бирга яшаш эътиборга олинмайди. Никоҳ тузишга суд қарори билан ажратилган ва ҳақиқий эмас деб топилган никохлар тўсиқ бўлолмайди);

2) лоақал битгаси руҳият бузилиши (рухий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида сггиртли ичимликлар ёки наркотик моддалар истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатларда фуқаронинг муомала лаёқати чекланиши никоҳ тузишга монелик қилиш учун асос бўла олмайди);

3) насл насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, ту ғишган ва ўгай ака укалар билан опа сингиллар ўртасида, шунингдек, фарзанд ликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида.

Никохланувчи шахсларни тиббий кўрикдан никохланувчи шахсларнинг рози лиги билан давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ўтказади.

Никохланувчи шахсни кўрикдан ўтказиш натижалари шифокор сири ҳисоб ланади ва у никохданувчи шахсга фақат кўрикдан ўтган шахснинг розилиги билан билдирилиши мумкин. Башарти никоҳланувчи шахслардан бири таносил касалли ги ёки одам иммунитети тақчиллиги вируси (ОИТС инфекцияси) борлигини бошқасидан яширган бўлса, ушбу шахс никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиб судга мурожаат этишга ҳакли бўлади. Юқоридаги касалликларга ча линган ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қилади.

Бундан ташқари, эр хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзла май тузган сохта никохлари ҳам ҳақиқий эмас деб топилади (ОК 49 м).

Никохни фақат суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.

Никохнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шу никохда ёки уни ҳақиқий эмас деб топилган кундан бошлаб 300 кун ичида туғилган болалар ҳуқуқига таъсир қилмайди. Бундай болалар ҳақиқий никохда туғилган болалардек ҳуқуққа эга бўладилар.

Турли ҳаётий сабабларга кўра баъзи никоҳлар бузилади, эр хотинлик муноса батлари тўхтайди (суд томонидан эълон қилинган эр хотиндан бирининг ўлими туфайли никоҳнинг тугатилиши).

Эр хотин ҳаётлигида никоҳ фақат ажратиш йўли билан бузилиши мумкин. Ажратишни суд ёки ФХДЁ органлари расмий тартибда амалга оишради. Хотин нинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотиннинг розилигисиз никохдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатилиши мумкин эмас.

Эр хотинлар ФҲДЁ органларидан никоҳ тугатилиши ҳақида гувохнома олма гунларича янги никоҳ тузишга ҳакдари бўлмайди.

 

ЭР ВА ХОТИННИНГ МУЛКИЙ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

 Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига биноан, эр ва хотиннинг мул кий хуқуқ ва мажбуриятлари қонуний ва шартномавий тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида шундай дейилган: «Эр ва хотиннинг никоҳ давомида ортгирган мол мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргалиқдаги умумий мулки хисобланади» (23 модда).

Оила кодексида шартноманинг бу тури батафсил тартибга солинган. Унда «никоҳ шартномаси» тушунчаси, уни тузиш шартлари ва тартиби, мазмуни ва рўйхатга олшп механизми, шартномани ўзгартириш ва бекор қилшд, уни тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш кабилар белгиланган.

Қонунга биноан, никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никохда бўлган даврида ҳамда эр хотин никоҳдан ажратилган такдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи келишув никоҳ шартномаси деб ҳисобла нади. Эр ва хотюшинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари никоҳ шартномасининг предмети бўла олмайди. Масалан, шартномада бир бирини севиш мажбуриятини мустаҳкамлаш мумкин эмас.

Никоҳ шартномаси никоҳ ФҲДЁ органларида рўйхатга олинганидан кейин, шунингдек, никоҳ даврида ҳам фақат эр ва хотин ўртасида тузилиши мумкин (никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ дав лат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради). Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Эр хотин никоҳ шартномасига кўра, биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тарти бини ўзгартириши мумкин. Никоҳ шартномаси эр хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин (шартномани бажа ришдан бир томонлама бош тортишга йўл қуйилмайди). Никоҳ тугатилиши пай тидан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди (никоҳ шартно масида никоҳ тугатилгандан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно). Қонунга биноан, суд никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.

Бундан ташқари, қонун никоҳ шартномасида эр хотиннинг биргаликда яшаш ҳуқуқлари, ўзаро таъминот каби ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланишига йўл қўяди.

Эр хотинлар ўзаро бошқа хил шартномалар тузишга ҳам ҳақлидирлар (маса лан, ҳадя этиш, олди сотди).

Ўзаро моддий таъминот эр хотинлар бир бирларини моддий таъминлашга мажбур эканликларини англатади. Агар бундай ёрдам беришдан бош тортилса ёки шартномавий келишув бўлмаса, хотин (эр) алимент олиш учун судга мурожаат қилшп ҳуқуқидан фойдаланшии мумкин.

Бундай талаб билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига ҳомиладор хотин ёки мехнатга лаёқатсиз ва муҳтож эр (хотин) эга бўлади.

Муҳтож ва мехнатга лаёқатсиз эр (хотин)нинг хотин (эр)идан таъминот олиш ҳуқуқи қонунда белгиланган ҳолларда никоҳ тугатилганидан кейин ҳам тугатил майди. Эр (хотин)ни таъминлаш учун ундириладиган алиментнинг миқцори ҳар доим пул билан туланадиган қатьий суммада белгиланади.

Эр ва хотшшинг умумий мол мулкрши бўлиш ҳолларида, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг ҳисобланади. Суд вояга етмаган болалар манфаатларини ва (ёки) эр хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, эр ва хотиннинг умумий мол мулкидаги улушлар тенглиги принцшшдан чекинишга ҳақлидир. Умумий мол мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниклайди. Эр (хотин)га унга қарашли улушдан аниқ қийматга эга бўлган мол мулк бериладиган ҳрлларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши мумкин.

Никохдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан уч йиллик даъво муддати қўлланилади. Эр ва хотиннинг ҳар бирининг шахсий мулхига қуйидагилар киритилади:

— эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегшшш бўлган мол мулки;

— ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол мулки;

— якка тартибда фойдаланиладиган буюмлар (кийим кечак, пойафзал, кос метика ва ҳ.к.), қимматбаҳо буюмлар ва зеб зийнатлардан ташқари;

— эр хотин ўртасида тузилган шартнома асосида никоҳ давомида олинган ва эр хотинга тегишли бўлган мулк.

Эр хотиннинг умумий мол мулкшш бўлшп эр хотиндан бирининг талабига кўра, улар никох^а бўлган даврда ҳам, никохдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек, кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол мулхдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.

Эр хотиннинг биргаликда орттирган мулкини бўлиш ҳақйдаги даъволар ни коҳни тугатиш тўғрисидаги даъволар билан бир вақгда ёки никоҳ ФҲДЁ органла рида тугатилганидан кейин тақдим этилиши мумкин.

 

ОТА - ОНАЛАР ҲАМДА БОЛАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

Ота - она ва болаларнинг ўзаро муносабатлари оилада алоҳида ўрин тутади. Булар шахсий (номулкий) ва мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлардир.

Шахсий ҳуқуқлар борасида бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эгадир.

Болага исм — Ота - онанинг келишувига биноан, ота исми — отасининг исмига кўра берилади. Боланинг фамилияси Ота - онанинг фамилиясига қараб белгиланади.

Агар бола ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан тутштган ва отатик қонуний тартибда белгиланмаган бўлса, оталик ихтиёрий равишда суд томонидан белгила нади (боланинг ота - онаси биргалиқда ёки фақат отасининг ўзи ФҲДЁ органлари га ариза билан мурожаат қилса). Ўзаро никоҳда бўлмаган ота - онадан туғилган бола ота - онаси қонуний никоҳда бўлган болаларники каби ҳуқуқ ва мажбурият ларга эга. Қонун оталик (оналик)ни даъво қилишга ҳам йўл қўяди, лекин бу фақат суд тартибида бўлшпи мумкин.

Ўзаро никоҳда бўлмаган ота - онадан бола туғилган тақдирда, бола ота - онаси нинг биргаликдаги ёки отасининг шахсий аризасига кўра, оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.

Бола 18 ёшга тўлмаган (вояга етмаган) шахсдир. У нафақат шахсий, балки мулкий ҳуқуққа ҳам эга, унга ҳадя этилган ёки мерос қилиб берилган, буюмларга эгалик қилшп ҳуқуқига, ўз ота - онасидан таъминот олиш ҳуқуқига эгадир, аммо бола ота - онасининг мулкига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас ва, ўз навбатида, ота - она ҳам боланинг мулкига эгалик қилишга ҳақии эмас.

Ота - она ва болаларнинг алоҳида алоҳида мулки бўлшяи ва бирга яшаб тур ганда улар бир бирларининг розилиги билан бундай мулкка эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.

Ота - она вояга етмаган фарзандларининг қонуний вакили ҳисобланади, чунки улар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустақил ҳимоя қила олмайдилар.

Ота - она нафақат тенг ҳуқуқпидир, балки болаларни моддий жиҳатдан таъ минлаш, жисмонан, руҳан ва ахлоқан соғлом қилиб тарбиялаш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш борасшш бир хил мажбуриятга ҳам эгадирлар. Ота - онанинг ҳуқуқи боланинг манфаатига хизмат қилшни керак. Бола ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатла рини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Афсуски, баъзида ота - оналар ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортади лар, ота - она ҳуқуқини суиистеъмол қиладилар, болалар билан шафқатсиз муно сабатда бўладилар, уларни тахдирлайдилар, сурункали ичкиликбоз ёки гиёҳванд бўладилар. Бундай ҳолларда ота - оналар суд қарорига асосан ота - оналик ҳуқуқидан маҳрум эхиладилар.

Ота - она ҳуқуқидан маҳрум қилишга доир ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўриб чиқилади.

Суд Ота - оналик ҳуқуқидан мақрум қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чи қишда боланинг таъминоти учун Ота - оналик ҳуқуқидан махрум қилинган ота - онадан (уларнинг биридан) алимент ундириш масаласини ҳал қилади.

Ота - оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота - она қайси болага нисбатан ота - оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъшшот олиш, шунингдек, боланинг фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёз лар ва нафақалар олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. ота - оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ота - онани ўз боласини таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

Қонун ота - оналик ҳуқуқини тиклашга ҳам йўл қўяди, лекин бу фақат суд тартибида амалга оширилади.

Суд  болашшг манфаатларини ҳисобга  олган  ҳолда  ота - онани  ота - оналик маҳрум қилмай туриб болани ота - онадан (уларнинг биридан) олиш туғрисида ҳал қилув қарори чиқариши (ота - оналик ҳуқуқини чеклаши) мумкин.

Ота - она ҳуқуқининг чекланиши ота - онани болани шахсан тарбиялаш ҳуқуқидан маҳрум қилади, лекин ота - онани болани моддий жиҳатдан таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

Ота - она ҳамда болалар мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларининг мазмуни шундан (боратки, ота - она вояга етмаган ҳамда вояга етган у, лекин меҳнатга лаёқатсиз мухтож болаларни таъминлашга мажбурдирлар.

Ота - она вояга етмаган ўз бола Еарини таъминлаш тўғрисида келишув тузишга ҳақшдирлар. Алимент тўлаш ҳақида келишув алимент тўлашга мажбур шахс билан алимент олувчи шахс ўртасида ;зма шаклда ва нотариал тартибда тасдиқланиб тузилади.

Бунда алимент тўлаш тартиби ва шакля томонлар ўртасида келшпилган ҳолда белгиланади. Бироқ алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

Меҳнатга лаёқатли вояга етган болалар, ўз навбатида, меҳнатга лаёқатсиз, ва ёрдамга муҳтож ота - оналарини таъминлашга мажбурдирлар. Агар вояга етган1 болалар ўз ота - онасита ихтиерий равишда моддий ердам беришдан бўйин тов ласалар, ота - она судга ўз таъминотлари учун болалардан алимент ундириб бе риш учун мурожаат қилишга ҳақлидирлар. Алиментларни суд қатъий пул сум , масида белгилайди. Қонун алиментларнинг индексация қилинишини назарда тутади.

Ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат алоҳида ҳимояга олади. Қонунда бундай болаларни тегишли муассасаларга тарбиялаш учун жойлаштиршд тартиби махсус белгилаб қўйштган бўлиб, уларга оилага тарбиялаш учун бер (фарзандликка олиш) ҳомийликка олиш ёки меҳрибонлик уйларига бериш каби лар киради.

Фарзандликха олиш — юридик ҳаракат. Чунки ота - она билан фарзанд ўртаси да қандай ҳуқуқий муносабатлар бўлса, фарзандликка олувчилар ва фарзандли олинаётганлар ўртасида ҳам шундай муносабатлар ўрнатилади. Фарзанддикка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг болаларига тенгладгтирилади.

Фарзандликка олишга фақат воята етмаган болаларга нисбатан ва улар манфаатидан келиб чиққан ҳолда йўл қўйилади.

Қонун фарзандликка олинаётган болашшг саломатлиги ҳолатига қараб фар зандликка олиш имкониятини чеклашни назарда тутмайди.

Агар ота - она фарзандликка олувчилар, боланинг касаллиги ҳақида огоҳлан тирилган бўлса, лекин, шунга қарамай, улар айнан шу болани фарза оламиз деб туриб олсалар, бундай ҳолда фарзандликка олишга рухсат берилади.

Фарзанддикка олишда бола ва фарзандликка олувчи (фарзандликка олувчи нинг қариндошлари) ўртасидаги муносабатлар ҳомийликка ўхшаб маълум муддат га эмас, балки бир умрга ўрнатилади. Фарзандликка олиш фақат суд тартибида бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Фарзандликка олиш — ўта жиддий ва ихтиёрий ҳуқуқий ҳаракат. У фақат фарзандликка олувчининг илтимосига биноан, ёзма ариза бериш йўли билан амалга оширилади  Аризага тавсифнома, қисқа таржимаи ҳол, соғлиғи ҳақида маълумотнома ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари талаб қилган бошқа ҳуж жатлар илова қилинади.

Фарзандликка олишдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар туман (ша ҳар) ҳокими фарзандликка олиш ҳақида қарор чиқарган кундан пайдо бўлади. Болани бир вақгнинг ўзида икки шахс фарзандликка олиши мумкин. Бундан ташқари, бир шахс ва эр хотин ҳам фарзандликка олиши мумкин.

Қонунда ўзаро никоҳца бўлмаган икки шахснинг болани фарзандликка олиши тақиқланмайди.

Қуйидагилар фарзандликка олувчи бўлолмайдилар:

— вояга етмаган фуқаролар;

— ота - оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота - оналик ҳуқуқи чекланган лар;

— қонун билан белгиланган тартибда (суд қарори билан) муомалага лаёқат сиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

— асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;

— Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 169 моддасининг 1 қисмида кўрса тилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзанд ликка олувчилар;

— қасддан содир этган жиноятлари учун ижари ҳукм қилинганлар.

Фарзандликка олиш учун ота - оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлмаган бола ота - онасининг розилиги керак,

Васийлар ҳомийлигида бўлган ва ота - онаси йўқ болаларни фарзанддикка олиш учун васийнинг розилиги ёзма шаклда ифодаланган бўлшии, давлат болалар му ассасаларининг тарбияси ва таъминотдаги болаларнинг фарзандликка олиш учун шу муассаса маъмуриятининг розилиги билан амалга оширилади.

Агар бола 10 ёшга тўлган бўлса, фарзандликка олиш учун боланинг розилиги талаб қилинади. Фарзандликка олиш учун боланинг розилигини васийлик ва ҳомий лик органи аниқлайди.

Фарзандликка олувчилар фарзандликка олинаётган боланинг туғилиши қайд этилган дафтарга унинг ота - онаси деб ёзилшпи керак.

Фарзандликка олувчи боланинг фамилияси, отасининг исми ва исмини ўзгар тириш учун, агар у 10 ёшга тўлган бўлса, боланинг розилиги талаб қилинади.

Фарзандликка олиш, албатта, фарзандликка олиш қарори чиққан жойдаги ФҲДЁ органларидан рўйхатга ўтказилиши шарт.

Фарзанддикка олинганлар ва уларнинг ота - онаси (ота - она томонидан қарин дошлари) бир бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқукдарини йўқотадилар қамда ўзаро мажбуриятлардан озод бўладилар.

Фарзандликка олиниш вақгида боқувчисини йўқотганлик учун пенсия ёки нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаганлар фарзандликка олинган тақ дирда ҳам ана шу ҳуқуқни сакдаб қоладилар.

Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади.

Васийлик ва ҳомишшк ота - онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва таълим бериш, шунингдек, бундай бола ларнинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилиш учун белгиланади. Васийлик 14 ёшгача бўлган болаларга белгиланади. Ҳомийлик 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган воята етмаганларга нисбатан белгиланади. Васийлик ва ҳомишшк органлари жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органларидир.

Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишга муҳгож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўпмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади.

Васий ва ҳомий тайинланишидан манфаатдор шахслар судга мурожаат қилиш лари мумкин.

Қуйидаги шахслар васий ва ҳомий этиб тайинланишлари мумкин эмас:

— вояга етмаган фуқаролар;

— вояга еттан, аммо қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

— ота - оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар ёки ушбу ҳуқуқлари чекланган лар;

қасддан содир этган жиноятлари учун илгари жазога ҳукм қилинганлар. Фуқаролар уларнинг розилиги билангина васий ва ҳомий этиб тайинлашшш мумкин.

Васийга (ҳомийга) боланинг таъминоти учун ҳар ойда Ўзбекистон Республи касининг ҳукумати белгилаган миқдорда пул тўлаб турилади.

Васий ва ҳомийлар ўз қарамоғидаги вояга етмаган шахслар билан бирга яшаши шарт. Агар тарбиясига ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилинишига салбий таъсир қилмаса, васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан 16 ёшга тўлган ҳомийликдаги боланинг алоқида яшашита йўл қўйилади.

Васийлик ва ҳомийлик, фарзандликка олишдан фарқли равишда, қуйидаги муддатларга тайинланади:

— васийлик ва ҳомийликдаги шахс воята етгунча;

— васийлик ва ҳомийлиқдаги шахс никоҳга киргунча;

— суднинг фуқарошшг муомалага лаёқатини чеклаш ҳақидаги ҳал қилувчи қарори бекор қилингунча;

— вояга етмаган шахс тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилингунча;

— вояга етмаган шахслар ота - онаси тарбиясига қайтарилганда.

Васий ва ҳомийларнинг васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол мулк ни бошқариш, уларга тегишли мол мулкини бошқаларга ўтказиш, васийлик ва ҳомийликдаги шахсларга тегишли пул ва бошқа қимматли буюмларни сақпаш билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни бажариш тартиби ва шартлари, шунингдек, васийлик ва ҳомийликдаги шахсларнинг мол мулкини бошқариш ва сақлаш бўйича ҳисобот бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Қонунда ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган болани тарбиялаш учун уни тутинган оилага бериш ҳам назарда тутилади. Бу васийлик ва ҳомийлик органларй билан тутинган ота - она ўртасидаги ўзаро тузилган келишув асосида амалга оши рилади. Вояга етмаган бола тутинган оилага келишувда белгиланган муддатга тар биялаш учун берилади.

Тутинган ота - она тарбиялашга олинган болага нисбатан васий (ҳомий) каби ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Тутинган ота - онани васийлик ва ҳомийлик органлари танлайди. Оилага тарбияга олинган боланинг таъминоти учун Ўзбекис тон Республикасининг ҳукумати белгилаган миқдорда ҳар ойда нафақа тўлаб турилади. Бундан ташқари, қонунда тутинган   ота-она меҳнат ҳақининг миқдорй белгиланади ҳамда бундай оилага муайян имтиёзлар берилади. Узрли сабабла!! (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши) мавжуд бўлса, болалар ни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув муддатидан илгари бекор қилиниши мум кин.

 

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР

 

Ўзбекистон фуқароларининг чет эл фуқаролари билан никоҳдари Ўзбекис тонда умумий асосларда тузилади. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси билав фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам бериш келишувигг имзо чеккан мамлакатларнинг фуқаролари никоҳ тузишга ҳуқуқий лаёқати борли гини тасдиқяовчи ҳужжатни (албатта, бу ҳужжатни ўша чет эл давлатининг те гишли органи берган бўлиши керак) тақпим этишлари керак.

Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшовчилар ўрта сидаги никоҳ Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарида ё консуллик муассасаларида тузилади.

Ўзбекистон фуқаролари        билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги ҳамда Ўзбекистон ҳудудидаги чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан тугатилади. Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида тугатилган никоҳ никоҳни тугатиш ҳақидаги қарорни қабул қилувчи органларнинг ваколати тегишли чет давлатнинг қонунчилигага риоя этил ган ҳолда расмийлаштирилган бўлсагина ҳақиқий деб тан олинади.

Эр хотиннинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ота - она ва боланинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вояга етмаган болалар ва оиланинг бошқа аъзоларининг алимент мажбуриятлари, улар биргалиқца яшаётган давлат ҳудудида амалда бўлтан қонунларда белгиланади.

Бола туғилишига кўра қайси давлатнинг фуқароси бўлса, ўша давлатнинг қонунлари оталикни белгилайди. Фарзашшикка олиш ҳамда фарзандликка олиш ни бекор қилиш фарзандликка олинаётган бола фуқароси бўлган давлатнинг қонунларига биноан амалга оширилади.

Хорижий давлат оила ҳуқуқининг нормалари Ўзбекистон Республикасининг хуқуқ тизими асосларига зид келувчи ҳолларда қўлланилмайди. Бу ҳолларда Ўзбе кистон Республикасининг қонун хужжатлари қўлланилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА ҚОНУНЧИЛИГИ

 

 Оила қонунчилигининг асосий вазифаси оила, оналик, оталик ва болаликни химоя қилипшир.

Оила ҳуқуқининг нормалари оилани мустаҳкамлашга, ўзаро муҳаббат туйғу ларига асосланган оилавий муносабатларни қуриш, ишонч ва ўзаро ҳурмат, ҳам дардлик, ҳамкорлик ва оила олдида унинг ҳар бир аъзосшшнг масъуллигани оширишига йўналтирилган.

Оила қонунчилиги бирон бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашшпига йўл қўймайди ҳамда оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқин ликсиз амалга оширишини ва уларнинг химоя қилиншшпш таъминлайди.

Оилавий муносабатларни тартибга солиш қуйидаги принципларга асосланади:

1) давлатнинг фақат ФҲДЁ органларида тузилган никохни тан олиши;

2) эркак ва аёл никоҳ иттифоқининг ихтиёрийлиги;

3) эр ва хотиннинг оилада тенг ҳуқуқлиги;

4) оилавий муаммоларнинг ўзаро розилик асосида ҳал этилиши;

5) болаларни оилада тарбиялашнинг устунлиги;

6) болаларнинг камол топиши ва фаровонлиги ҳақида Ота - она ва давлатнинг ғамхўрлик қилиши;

7) оилашгаг вояга етмаган ва мехнатга лаёқатсиз аъзолари ҳуқуқ ва манфаат ларининг химоя қилинишини таъминлаш;

8) никоҳ тузаётганда ва оилавий муносабатларда ижтимоий, ирқий, миллий, тил ва диний мансублик белгиларига қараб фуқаролар ҳуқукларининг ҳар қандай шаклдаги чеклашшшни ман этшп;

9) фуқароларнинг оиладаги ҳуқуқини фақат қонунда назарда тутилган ва нормадан чиқиб кетмаган ҳолда ҳамда оиланинг бошқа аъзолари ва бошқа фуқа роларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари, ахлоқи, соғлиғини ҳимоя қилшп мақсадидагина чеклаш.

Оила қонунчилиги қуйдцаги муносабатларни тартибга солади:

— никоҳ тузшп тартиби ва шарти;

— никоҳни тугатиш ва уни ҳақиқий эмас деб топиш;

— оила аъзолари ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни (эр хотин, Ота - она ва болалар, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олин ганлар ўртасида);

— қариндош уруғ ва бошқа шахслар ўртасида;

— ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилада тарбиялаш тартиби ва шаклларини белгилаш. /

Ўзбекистон Конституциясигашг 63, 64, 65 ва 66 моддалари оилавий муноса батларни тартибга солиш хусусиятларини акс этгиради.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йили 30 апрелда қабул қилинган Оила кодекси ҳуқуқнинг бу соҳасидаги асосий ҳужжат ҳисобланади.

Никоҳ — аёл ва эркакнинг эркин, тенг ҳуқуқли иттифоқи. Бунда улар никоҳ ёшига етган бўлиши ва бошқа никоҳца бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, никоҳ қонун белгилаган шарт ва тартибга риоя қилган ҳолда ва, албатта, оила тузшп мақсадида тузилган бўлиши керак.

Никоҳнинг ҳақиқий эмаслиги шартларини ҳамда никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилганлигини тан олишнинг ҳуқуқий оқибатларини аникдаш муҳимдир. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топишнинг асосий шартларидан бири ушшг сохтали ги, яъни никоҳ оила қуриш мақсадисиз рўйхатдан ўтказилганлигидир).

Никоҳ тугатилшиининг қуйипаги сабаблари мавжуд: эр хотиндан бирининг вафоти ёки суднинг улардан бирини вафот этган деб эълон қилиши; эр хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никохдан ажратиш йўли билан, шунингдек, суд муомалага лаёқатсиз деб тоттган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ.

Никохни тугатишнинг икки тартиби белгиланган: суд орқали ва ФҲДЁ орган лари орқали.

Оилавий муносабатларда эр ва хотин тенгдирлар. Улар касб, яшаш жойини танлашда эркин ҳуқуққа эгадирлар, болаларни туғиш, тарбиялаш, таълим бериш ва оилагашг бошқа муаммоларини ҳал этадилар. Эр хотиннинг никоҳ даврида орттирган мулки уларнинг умумий мулки хисобланади. Умумий мулкка эгалик қилшп, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш ўзаро розилик асосида амалга оши рилади.

Сўнгги йилларда никохланувчи шахсларнинг никоҳ шартномаларини тузишга боғлиқ масалалар умумий қизиқиш уйғотмоқда.

 

ЭКОЛОГИЯ ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ

 

•   Эколошя ҳуқуқи, унинг предмети ва объектлари

•   Экологик тизнм» тушунчаси

•  «Экологик жавобгарлик» тушунчаси

•   Атроф муҳипш халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш

 

ЭКОЛОГИЯ ҲУҚУҚИ, УНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ОБЪЕКТЛАРИ

 

Экология ҳуқуқи   Ўзбекистон хуқуқ тизимининг яхлит тормоғи ҳамда ҳозирги ва келажак авлод манфаатлари йўлида жамшт, табиат ва инсоннинг ўзаро таъси ри соҳасидаги ижтимоий (экологик) муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи фан.

 

«Экология» сўзи (грекча «о!со5» — уй, турар жой ҳамда «1о£ос» — таълимот) инсон яшайдиган уй, жой тўғрисидаги таълимотни билдиради. «Экология» сўзини биринчи бўлиб немис олими Эрнест Геккелъ 1866 йилда илмий муомалага кирит ган ва ушбу термин узоқ вақг тор доирада, яъни биология фанида қўлланиб келган, XX асрнинг иккинчи ярмидагана бошқа мамлакатларда ҳам оммалашган. Умумий экология таркибида унинг энг муҳим қисми бўлмиш жамиятнинг уни ўраб турган табиий муҳит билан ўзаро таъсири ҳақидаги таълимот — ижтимоий экология ажралиб чиққан.

Ижтимоий экологиянинг таркибий қисмини жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нормалар маж муи бўлган ҳуқуқий экология ташкил этади.

Экологик муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар экологик ҳуқуқ манбалари сифатида тан оли нади. Экология ҳуқуқи манбаларига қонунлар, фармонлар, қарорлар ва фармо йишлар, вазирлик ва идораларнинг норматив ҳужжатлари киради.

«Атроф табиий муҳит» тушунчаси «табиат» ва «инсонни ўраб турган муҳит» тушунчаларидан ташкил топган. Амалдаги (миллий ва халқаро) қонунларда «та биий муҳит» моддий дунё тадрижий ривожланишининг оқибати ва табиий эколо гик тазимлардан ташкил топган объекгив воқелик сифатида тушунилади. Тор маънода бу — инсон яшайдиган, кам тегилган ва инсоннинг хўжалик фаолияти билан амалда ўзгармаган табиий яшаш муҳити. Инсонни ўраб турган муҳит деган да, табиий муҳитнинг инсон фаолияти жараёнида ўзгартирилган қисми тушуни лади.

 

«ЭКОЛОГИК ТИЗИМ» ТУШУНЧАСИ

 

Ижтимоий муносабатларни экологик ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусият лари ҳар бирига айрим умумий белгилар хос бўлган махсус экологик тизимлар нинг мавжудлиги билан боғлиқ. Экосистеманинг таркибий қисмларини табиий равишда келиб чиққан обьект лар ташкил этади.

Ҳар қандай экосистемага  ёпиқлик, яъни мустақил,  ўзга таъсир ёрдамисиз амал қилиш хос (масалан, яйловларда, баҳор ва ёзда ўтлар ўз ўзидан ўсиб чиқа ди, ҳайдаладиган ерларни эса инсон аралашуви, яъни экиш, ер ҳайдаш, парва ришлаш, бегона ўтларга қарши кураш бўлмаса, бегона ўт босиб кетади).

Барча экосистемалар бир бири билан боғлиқ. Ушбу ўзаро алоқадорликни уну тиш салбий оқибатларга олиб келади. Масалан, бегона ўтларга қарши кимёвий воситалар билан кураш — тупрокдаги ва бошқа фаунанинг ҳалокатига, ўрмондаги дарахтларни кесиб ташлаш — дарё ва кўллар сатҳининг камайишига олиб келади.

Хар бир экосистема биомаҳсулдорлиги билан ажралиб туради: тупроқ — маҳ сулдорлиги билан; фауна — мавжудотларнинг кўпайиши билан; дарахтлар — ме валари, уруғлари билан ва ҳ.к.

Экологияга оид қонунлар табиий мухит, яъни экосистемаларнинг ўзаро боғ лиқ тизими эканлигини ва шу боис яхлит ва муайян тартибга солинган бўлиши кераклигини инобатга сшиши зарур. Ҳозирча бунга эришилтани йўқ ва экологик ҳуқуқ нормалари кўплаб ҳуқуқ манбаларида, жумладан қонунчиликнинг бошқа тармоқларига кирадиган манбаларда жойлашган.

Шундай қилиб, табиий объект — атроф табиий мухитнинг амалдаги қонун лар билан муҳофаза этиладиган, табиий келиб чиқиш аломатларига эга бўлтан, экологгас, иқгисодий, маданий ва соғломлаштириш функцияларини бажаришга ҳамда инсонни ўраб турган муҳитнинг сифатини таъминлашга қодир бўлган тар кибий қисми.

 

«ЭКОЛОГИК ЖАВОБГАРЛИК» ТУШУНЧАСИ

        

Экология соҳасидаги жавобгарлик давлат, жамият ва инсоннинг жамият ол дидаги, ҳозир яшаётган ва келгуси авлод олдидаги, муайян инсон ва табиатдан фойдаланувчи шахс олдидаги жавобгарлигидир. Экологик ҳуқуқий жавобгарлик эса — умумҳуқуқий жавобгарликнинг турларидан бири. У содир этилган экологик ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқнинг бузилган нормасида белгиланган санюдсяга муво фиқ нохуш оқибатларга дучор бўлиш мажбуриятини билдиради.

Экологик жавобгарлик табиий муҳитга зарар етказишнинг олдини олиш ва зарар етказилган тақдирда уни цоплаш борасидаги муносабатларни ифодаловчи нормалардан иборат иқтисодий ҳуқуқий комплексдир.

Экологик жавобгарлик учта функцияни бажаради: 1) рағбатлантириш, 2) қоплаш, 3) превентив (олдини олиш).

Рағбатлантириш функцияси экологик муҳофаза қилишга мажбур этувчи иқги содий ва ҳуқуқий рағбатлар мавжудлигида намоен бўлади; қошаш функцияси таби ий муҳитга етказилган йўқотишларни натура ёки пул шаклида қоплашга қаратил ган; превентив функцияси эса жазо чораларини қўллаш ва зарарни ундириш орқа ли экологик муносабат иштирокчиларининг хулқ атворига мажбуран таъсир кўрса тади.

Экологик жавобгарлик иқтисодий ва ҳуқуқий шаклда намоён бўлади.

Иқтисодий шакл ҳуқукқа мос фаолиятга асосланади ва атроф муҳитни иф лослантирувчи шахсни чиқитларни камайтиршига иқгисодий усуллар, аввало, моддий манфаатдорлик билан қизиқгириш орқали тартибга солинади. У жамият & табиат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг «ифлослантирувчи тўлайди» деган уму дий принципидан келиб чиқади.

Ҳуқуқий жавобгарлик ҳуқуққа хилоф қилмишлар натижасида юзага келади ^амда маъмурий ҳуқуқий усуллар билан тартибга солинади. Умуман олганда, ушбу дакллар экологик ҳуқуқий жавобгарлик институтини ташкил этади ва мустаҳкам тайди.

Экологик иқтисодий жавобгарлик, ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича келиб чиқа шган ҳуқуқий жавобгарлиқдан фарқяи равишда, зарар етказиш ҳолати бўйича юзага келади.

Экологик. хуқуқбузарлик Ўзбекистонда ўрнатилган экологик ҳуқуқий тартибга гажовуз қилувчи ҳамда табиий муҳитга зарар етказувчи ёки шундай зарар етка зишшшг реал хавфини яратувчи, айбли, ғайриқонуний қилмиш (ҳаракат ёки қаракатсизлик)дир. Унинг таркибига ҳуқуқбузарликнинг субъект(лар)и, субъектив гомони, объекти, объектив томони, оқибатлари ҳамда қонун бузилиши билан юз берган натижа ўртасидаги сабабий алоқадорлик киради.

Экологик жиноят Ўзбекистонда ўрнатилган экологик ҳуқуқий тартибга, жа миятнинг экологик хавфсизлигига тажовуз қилувчи ҳамда атроф табиий муҳюта ва инсон саломатлигига зарар етказувчи айбли ижтимоий хавфли қилмишдир. “Экологик жиноят” тушунчасининг мазмунини ташкил этувчи асосий жиҳатлар экологик ҳуқуқий тартиб ҳамда атроф табиий муҳит ва инсон саломатлигига ҳамда уни генофондига етказиладиган экологик зарардир.

Экологик ҳуқуқий тартиб — табиатни муҳофаза қшгашга қаратилган қонун ларнинг экологик талабларини амалга ошириш бўйича экологик ҳуқуқбузарлик лар тизими, Бошқача айтганда, бу экологик ҳуқуқий нормалар амал кдлишининг натижасидир.

Экологик ҳуқуқий тартибнинг таркибий қисмини экологик хавфсизлик таш кил этади. Экологик хавфсизлик инсоннинг ҳаёти учун мухим бўлган экологик манфаатлари, аввало, унинг тоза, соғлом яшаши учун қулай атроф табиий му ҳитта эга бўлиш ҳуқуқидан келиб чиқувчи химояланганлик ҳолатидир.

Экологик жиноятларда экологик ҳуқуқий тартиб, экологик хавфсизлик жғшоий тажовуз предметига киради. Экологик жиноятларнинг объекти табиатдаги моддий неъматлар, яъни қонун билан муҳофаза қилинадиган табиий объектлари ва, уму ман, атроф табиий муҳитдир. Бундай муҳофаза этиладиган табиий объектларнинг эўйхати «Табиатни муҳофаза қшшш тўғрисида»ги қонунда кўрсатилган. Буларга ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ўсимликлар дунёси, ҳайвонот дунёси, ат мосфера ҳавоси, атмосферанинг озон қатлами, табиий ландшафтлар, табиий қўриқ хоналар ва бошқалар киради,

Экологик жиноятлар туфайли етказиладиган зарар иқгисодий ва экологик шаклларда намоён бўлиши мумкин.

Иқтисодий зарар табиатдан фойдаланувчиларга, уларнинг мулки ва даромад ларига етказилади.

Экологик зарар атроф табиий муҳит, унинг айрим табиий объектлари, уму

ман, табиий экологик тизимнинг ифлосланиши, нооқилона фойдаланилиши, камайиши ва бузилишида намоён бўлади.

Экологик жиноятдан жиноий жавобгарликка олиб келмайдиган маъмурий ҳуқуқбузарликни фарклаш лозим. Экологик ҳуқуқбузарлиқда жиноят таркибига хос аломатлар бўлмайди. Экологик ҳуқуқбузарликларга нисбатан қонунда қуйидаги таъсир чоралари назарда тутилган: огоҳлантириш, жарима, ҳуқуқбузарликни со дир этиш қуроллари ва воситаларини олиб қўйиш, ғайриқонуний тарзда топилган маҳсулотни мусодара этиш, фуқарони муайян фаолият билан шуғулланишдан иборат махсус ҳуқуқидан маҳрум этиш.

Экологик ҳукуқбузарликлар учун қўлланиладиган маъмурий жавобгарликнинг кенг тарқалган турларидан бири   жарима. Жаримадан кўзланган мақсад — тарбия лаш, огоҳлантиришдир. У етказилган зарарни қоплаш чораси эмас, шу боис жарима микдори етказилган зарардан ортиқ бўлиши ёки, аксинча, ундан кам бўлиши ёхуд ҳеч қандай зарар бўлмаган тақдирда ҳам тайинланиши мумкин. Жа рима тўлаш айбдорни етказган зарарини қоплаш мажбуриятидан халос этмайди.

 

АТРОФ МУХИТНИ ХАЛКДРО ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

 

Ернинг табиати ягона, унинг қонунлари эса умумийдир. Табиат давлат ва маъмурий чегараларни билмайди. Оламшумул иқгисодий вазифаларни бажариш учун бутун дунё жамоатчилигининг кучини бирлаштиришдан иборат объектив заруратни англаш бутун сайёрамиз миқёсида экологик инқироз хавфи кучайиб борган сари аста секин юзага келди.

Атроф муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилшп — давлатлараро ҳамкорлик нинг функцияларидан бири. Мавжуд халқаро экологик қонунчилик асосида янги ҳуқуқий тузилма — халқаро экология ҳуқуқи шаклланди. Бу умум эътироф этган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида халқаро экологик ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни сақлаб қолиш ҳамда инсоннинг қулай атроф таби ий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳимоя к^шиш борасидаги давлатлараро ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларининг мажмуидир.

Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро хуқуқий принциплари халқаро жа моатчилик аъзолари бўлган давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида ишлаб чиқилган. Улар БМТ Бош Ассамблеясининг алоҳида қарорларида, Атроф муҳит бўйта БМТ Стокгольм конференциясининг, Европада Хавфсизлш бўйича кенгашнинг Якуний ҳужжатларида (Хельсинки, 1975 й.), Бутун жаҳон табиат хартиясининг қарорларида, БМТ Атроф муҳит ва тараққиёт бўйича халқаро конференциясининг қарорларида (Рио де Жанейро, 1992 й.) ва бошқа ҳуж жатларда баён этилган. Ушбу принциплар умумлаштирилган холда қуйидагича ифо даланади:

1) инсон экологик ҳуқуқларининг устунлиги;

2) давлатнинг ўз ҳудудидаги табиип ресурсларга нисбатан суверенитети;

3) бир давлат экологик фаровонлигига бошқасининг экологик зарари ҳисобидан эришишга йўл қўйиб бўлмаслик;

4) барча даражаларда экологик назоратни амалга ошириш;

5) халқаро экологик ахборот билан эркин алмашиш;

6) давлатларнинг фавқулодда ҳолатяарда бир бирларига ёрдам бериши;

7) экологнк ҳуқуқий низоларни тинч йўллар билан ҳал этиш.

Давлатлар атроф табий муҳитни ифлослантиришдан кўрилган зарарни қоплаш ҳамда экологик зарарнинг салбий оқибатлари учун халқаро жавобгарлик чораларини ишлаб чиқиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантириш мажбуриятини оладилар.

 

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ

 

• «Жиноят ҳуқуқи» тушунчаси

• «Жиноят» тушунчаси

• Жиноятнинг таркиби

• Қасддан жиноят содир этиш босқичлари

• Жиноятда иштирокчилик

• Бир қанча жиноят содир этиш

• Қилмишнинг жиноийлигини истисно қвладиган ҳолатлар

• Жиноят ҳуқуқида жазо

 

 

«ЖИНОЯТ ҲУҚУКИ» ТУШУНЧАСИ

 

Жиноят ҳуқуқи — қилмшднинг ижтимоий хавфли ва жиноят эканлигини аниқловчи, уни содир этганлик учун жазо тури ва миқдорини белгиловчи ҳуқуқий нормалар мажмуидан иборат мустақил ҳуқуқ тармоғи.

Жиноят ҳуқуқининг вазифалари шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик ва инсоният хавфсизлиги ни жиноий тажовузлардан муҳофаза қилишдан; жиноятларнинг олдини олишдан; фуқароларни Республика Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тар биялашдан иборат.

Жиноят ҳуқуқшшнг ягона манбаини Ўзбекистон Республикасишшг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ва      1995 йил 1 апрелда амалга киритилган Жиноят кодекси ташкил қилади.

Жиноят кодекси Ўзбекистон Республикасининг барча жиноят қонунлари маж муидан иборат бўлиб, унда ички умумийлиги ва ўзаро алоқадорлиги билан ажра либ турадиган, жиноят ҳуқуқининг принциплари ва умумий қоидаларини белги лаб берадиган ҳамда қайси ижтимоий хавфли қилмиш жиноят деб ҳисобланиши. ушбу жиноятларни содир этишда айбдор бўлган шахсларга қайси жазо тури ва бошқа жиноий ҳуқуқий таъсир чораси қулланшшши мумкинлиги белгилаб қуйил ган.

 

«ЖИНОЯТ» ТУШУНЧАСИ

 

Жиноят   содир этштиши жиноят кодексида жазо қўллаш таҳдиди билан тақиқланган айбли ижтимоий хавфли қилмшп (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик). Жиноят қонунида жиноятларнинг тўртга белтиси ажратилган:

1) ижтимоий хавф;

2) ғайриқонунийлик;

3) айблилик;

4) жазога лойиқлилик.

Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра тўрт тои фага бўлинади:

1) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар;

2) унча оғир бўлмаган жиноятлар;

3) оғир жиноятлар;

4) ўта оғир жиноятлар.

Жиноят содир этгунга қадар 16 ёшга тўлган шахс жиноий жавобгаряикка тортилади. 13 ёшдан бошлаб айбни огарлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдир ганлик учун, шунингдек, 14 ёшдан бошлаб ЖК 17 моддасининг 3 қисмида на зарда тутилган айрим жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортиш белгилан ган бўлиб, булар умумий қоидадан истисно ҳисобланади. Уларга қуйидагилар киради: қасддан одам ўлдириш (ЖК 97 моддасининг 1 қисми); кучли руҳий ҳаяжон ланиш ҳолида қасддан одам ўлдириш (ЖК 98 моддаси); қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖК 104 моддаси); қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 105 моддаси); кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасдцан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 106 моддаси) ва баъзи бир бошқа жиноятлар киради.

Айрим ҳолларда ЖК Умумий қисми моддаларининг тузилишига кўра жиноий жавобгарлик анча каттароқ ёшда бошланиши ҳам мумкин, масалан, ҳарбий жи ноят учун жиноий жавобгарлик 18 ёшдан бошланади.

Жиноий жавобгарлик жиноят содир этган шахс билан давлат ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи жиноий ҳуқуқий муносабатлар дои расида амалга оширилади. Жиноий ҳуқуқий муносабатлар жиноят содир этилган пайтдан бошлаб юзага келади.

 

ЖИНОЯТНИНГ ТАРКИБИ

 

Жиноятнинг таркиби — жиноят қонуни билан белгиланған ҳамда муайян ижтимоий хавфли қилмипгни жиноят сифатида ифодалайдиган объекгав ва субъек тив белгилар йигишшси. «Жиноят таркиби» тушунчасини жиноят ҳуқуқида жино ят таркибининг элементлари деб номланадиган тўрт гуруҳ аломатлар йиғиндиси ташкил қилади. Булар жиноят объекти, жиноятнинг объектив томони, жиноят субъекти ва жиноятнинг субъекгив томонидир.

Жиноят обьекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган ва жиноят содир этиш натижасида зарар етказиладиган ёки етказиш хавфи остига қўйиладиган ижтимоий муносабатлардир.

Жиноятнинг объектив томонига қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)нинг ху сусиятлари ва жиноят содир этиш натижасида келиб чиққан оқибат ва қилмиш билан жиноий оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш, шунингдек, жиноят содир этилган жой, вақт, уни содир этиш усули, воситалари ва бошқалар киради.

Жиноят субъекти фақат қонунда белгиланган ёшга етган, акли расо, яъни ўз ҳаракатлари учун жавоб бера оладиган ва уларни бошқара оладиган жисмоний шахс (инсон) бўлиига мумкин.

Жиноятнинг субъектив томони шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмиш ва жиноий оқибатга рухий муносабати ақли, иродаси ва мотивларининг узвий бирлигидан иборатдир. Субъекгив томон белгиларига айб, мотив, мақсад ва хиссий ҳолат киради.

 

КАСДДАН ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ БОСҚИЧЛАРИ

 

Қасддан содир этиладиган ижтимоий хавфли ҳаракатларнинг амалга ошиш даражаси ва хусусияти билан бир биридан тубдан фарқ қиладиган, айбдор қасди ни амалга оширишини акс эттирадиган босқнчлар ёки жиноий фаолиятнинг ривожланиш даврлари қасддан жиноят содир этиш босқичлари деб аталади.

Қасддан жиноят содир этиш босқичларшшнг турлари:

жиноятга тайёргарлик кўриш (ЖК 25 модда 1 қисм);

2) жиноят содир этишга суиқасд қилиш (ЖК 25 моддасининг 2 қисми);

3) тамомланган жиноят (ЖК Махсус қисмининг моддалари).

 

ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИК

 

ЖКнинг 27 моддасига биноан, икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасдцан Ьсиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилади. Иш Ғирокчилик жиноий қилмишнинг алоҳида шакли сифатида мавжуд бўлиши шарт 5ўлган объектив ва субъектив аломатлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Объектив томондан, иштирокчилик 1) икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг бўлиши ,амда 2) биргачикда иштирок этиш билан ажралиб туради. Субъектив томондан, иштирокчиликка 1) айбнинг қасдли шакли мавжудлиги ва 2) ўзаро хабардорлик ос.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28 моддасида жиноят иштирокчиларининг ^ўрт тури кўрсатилган: бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчи. Ҳар бири инг жиноятда иштирок этшц даражаси ва хусусиятидан иборат объектив мезон ларни ажратиш учун асос қшгаб олинган.

Ўзбекистон Ресггубликаси ЖКнинг 29 моддасида иштирокчиликнинг тўрт шак и ажратилган: 1) оддий иштирокчилик; 2) мураккаб иштирокчилик; 3) уюшган ; 4) жиноий уюшма.

 

БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ

 

Бир қанна жиноят содир этиш» битга шахснинг, содир этган қилмишлари [чун илгари жиноий жавобгарликка ёки жазога тортилган ёхуд тортшшаганлиги ан қатъи назар, бир қанча жиноятлар содир этишидан иборат ижтимоий ҳодиса и ифодаловчи умумлаштирувчи жиноий ҳуқуқий тушунчадир.

Бир қанча жиноят содир этиш жиноий ҳуқуқий ҳодиса сифатида уни ифода овчи бир қатор юридик аломатларга эга. Уларга қуйидагилар киради: 1) бир юхснинг икки ёки ундан ортиқ жиноятларни содир этиши; 2) турли вақгларда [иноятлар содир этиш; 3) содир этилган қилмишларнинг ҳар бири жиноий уқуқий оқибатлар келтириб чиқариши.

Жиноят қонунида бир қанча жиноят содир этишнинг учта шакли ажратилган:

1) такроран жиноят содир этиш (ЖК 32 моддаси);

2) жиноятлар мажмуи (ЖК 33 моддаси);

3) рецидив жиноят (ЖК 34 моддаси).

 

ИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР

 

Жиноят қонунида ташқаридан қараганда жиноятга ўхшаш. аммо содир этил шлиги учун жавобгарликка тортиш мумкин бўлмаган қилмишлар ҳам белгилан ш. Қилмишнинг жиноийлигшш истисно қиладиган ҳолатларга қуйидагилар

киради:

1) кам аҳамиятли қилмиш;

2) зарурий мудофаа;

3) охирги зарурат;

4) ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақгида зарар тказиш;

5) буйруқни ёки бошқа вазифани ижро этиш;

6) касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик.

Ушбу ҳолатларни қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб таърифлаш уларнинг жамият учун хавфли эмаслиги, қонунга хилоф ёки айбли эмаслигига асосланади.

 

ЖИНОЯТ ҲУКУҚИДА ЖАЗО

 

Жазо — суд хукми билан тайинланадиган давлат мажбурлов чораси. Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан қўлланилади ҳамда маҳкумни Жиноят кодексида назарда тутилган тартибда ҳуқуқ ва эркинликлари дан маҳрум этиш ёки уларни чеклашда намоён бўлади.

Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттири шига тўсқинлик қилиш ҳамда маххум. шунингдек, бошқа шахслар томонидан янги жиноят содир этилмшининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Жазодан жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр қимматини камситиш мақсади кўзланмай ди.

Жиноий жазолар тизими судлар учун аниқ қилиб белгилаб қўйилган ва нис бий оғирлигини инобатга олган ҳолда муайян тартибда қўйиб чиқшхган ҳамда жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан тайинланиши мумкин бўлган жазо турларининг рўйхатидан иборат.

Ўзбекистон Ресттубликасининг Жиноят кодексида жазонинг қуйидаги асосий турлари белгиланган:

а) жарима;

б) муайян ҳуқуқцан маҳрум қилиш;

в) ахлоқ тузатиш ишлари;

г) хизмат бўйича чеклаш;

д) қамоқ;

е) интизомий қисмга жўнатиш;

ж) озодликдан маҳрум қилиш;

з) ўлим жазоси.

Махкумларга, асосий жазолардан ташқари, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳ рум қилиш қўшимча жазоси ҳам қўлланилшпи мумкин.

Муайян ҳуқуқпан маҳрум қилиш нафақат асосий жазо сифатида, балки қўшим ча жазо тариқасида ҳам қўлланилиши мумкин.

Суд жиноят содир этипша айбли деб топилган шасхга одил жазо тайинлайди.

Суд жазо тайинлашца содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусу сияти ва даражасини, қилмишнинг мотивларини, етказилган зарарнинг хусусия ти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлашти рувчи ҳолатларни инобатга олади.

Жазо Жиноят кодексининг Умумий қисмида кўрсатилтан жиноятларнинг тур лари ва уларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилшди лозим бўлган жазо чораси ҳақидаги моддаларнинг тегишли санкдиялари доирасида тайинланади.

 

 

ХАЛҚАРО ХУҚУҚ АСОСЛАРИ

 

• Халқаро ҳуқуқнинг пайдо бўлиши

• «Халқаро ҳуқуқ» тушунчаси

• Халқаро ҳуқуқ объектлари

• Халқаро ҳукуқ функциялари

• Халқаро ҳуқуқ ва миллий ҳуқуқ

• Халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ

• Халқаро - ҳуқуқий нормаларни яратиш

• Халқаро ҳуқуқ тизими

• Ўзбекистои Республикасининг ташқи сиёсати ва дипломатияси

• Халқаро ҳуқуқ ва Конституция

 

 

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

 

Халқаро ҳуқуқ ҳуқуқнинг бопгқа соҳалари каби ўз ўзидан пайдо бўлган эмас. У муайян ижтимоий жараёнларнинг ривожланшии натижасида вужудга келган. Инсо ният тараққиётининг дастлабки босқичларида қадимий илк жамоалар ва қабилалар бир биридан алоҳида ажралган ҳолда эмас, балки қабилаларнинг езилмаган қонун лари билан бирлашган бўлган. Биринчи одат қоидалари давлатчиликнинг вужудга келишидан олдин ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ пайдо бўлган.

Агар халқаро ҳуқуқ давлатлараро ҳуҳуқ сифатида тушунилса, у ҳолда, давлатчи лик пайдо бўлиб, ривожланиши билан вужудга келганини эътироф эткш лозим.

Халқаро ҳуқуқ — тарихий ижтимоий ҳуқуқий фаолият ривожланишининг нати жаси. Халқаро ҳуқуқ инсонлар (гурухлар, табақалар)нинг ўз миллий манфаатларини англаш воситаси сифатида пайдо бўлиши, айниқса, халқаро муносабатларнинг доимий ўзгариб туришига алоқадорлиги билан миллий давлатлар ва халқяарнинг тараққиётига мухдм таъсир кўрсатган ва кўрсатиб келмоқда. Кишилик тарихи давомида халқаро ҳуқуқ нафақат халқаро муносабатларнинг тараққиёти билан бирга ривожланиб келган, балки уларга маълум даражада таъсир ҳам кўрсатган.

Халқаро ҳуқуқнинг келиб чиқиши табиий ва объектив жараёндир. Халқаро ҳуқуқ пайдо бўлишршинг умумий шарт шароити — давлатларнинг хохдш иродаси эмас, балки инсоният ҳаётининг шароити, унинг тарихий тараққиёти, инсоннинг атроф даги дунё билан ўзаро муносабати, ижтимоий меҳнат тақсимоти, давлатларнинг пайдо бўлкши ва ривожланишидир.

Халқаро ҳуқуқ — бизни ўраб турган дуненинг муҳим бир ажралмас қисми. У инсонга, халқяарга, давлатларга доимий равишда таъсир кўрсатиб келади.

Халқаро ҳуқуқ — мухим ҳуқуқий категория бўлиб, халқаро муносабатлардан, уларнинг иқгисодий, сиёсий, ҳарбий, маданий ва бошқа хусусиятларидан ўсиб чиққан.

Шундай қилиб, халқаро ҳуқуқнинг пайдо бўлипш бевосита давлатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан боғлиқ. Давлатлар тараққиётининг объектив шарт шароити улар ўртасиддги сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳуқуқий муносабат ларни ўрнатиш заруриятини келтириб чиқаради. Бунинг натижасида ҳуқуқнинг мустақил тизими сифатида халқаро ҳуқуқ пайдо бўлган ва ривожланган.

Халқаро ҳуқуқ давлатлар, халқлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги турли хил муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

 

«ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ» ТУШУНЧАСИ

 

«Халқаро ҳуқуқ» тушунчасини таърифлаш халқаро ҳуқуқ фанининг энг муҳим вазифаларидан бири. Агар давлат ва ҳуқуқ назарияси фани давлатларнинг миллий ҳуқуқий тизимига хос бўлган ҳодисаларни ўрганса, халқаро ҳуқуқ фани давлатлара ро ёки, кенгроқ маънода, халқаро муносабатларга хос бўлган ҳодиса ва жараёнлар нинг ҳуқуқий хусусиятларини тадқиқ этади.

Халқаро ҳуқуқий нормаларда миллий давлатларнинг ўзаро муносабатларидаги мураккаб жараёнлар ўз аксини топади. Уларнинг асосида шаклланаётган, халқларнинг субъектив хохиш иродасига эмас, балки ижтимоий тараққиётнинг объектив омилларига мос келадиган ҳуқуқий онг халқаро ҳуқуқаа ўз ифодасини топади.

Ҳозирги халқаро муносабатларга гаъсир қилувчи кўплаб омиллар ичида халқаро ҳуқуқнинг устунлиги тўғрисидаги қоида XXI асрдаги цивилизация ва хуқуқий онг даражасига купроқ мос келади.

Замонавий халқаро ҳуқуқ Иккинчи жаҳон уруши тугаб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави қабул қилинганидан сўнг юзага келган ва ривожланган. Шу боис «ҳовирги замон халқаро ҳуқуқи» тушунчаси халқаро муносабатларнинг умум эътироф этган принциплари ва нормалари ривожланишининг янги босқичини хронологик доирада акс этгиради. Фикримизча, халқаро ҳуқуқни қуйидагича таъ рифлаш мумкин: халқаро ҳуқуқ — тинчлик ва ҳамкорликни таъминлаш мақсадида давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар тизими.

Халқаро ҳуқуқ айнан юридик қоидалардан ташкил топган. Таъкидлаб ўтиш лозимки, давлатлар ўртасидаги муносабатлар нафақат халқаро хуқуқий нормалар билан, балки сиёсий, ахлоқий нормалар ҳамда амалиёт ва бошқа қоидалар билан ҳам тартибга солинади.

 

 

ХАЛҚАРО ҲУКУҚ ОБЪЕКТЛАРИ

 

Халқаро ҳуқуқ объектига ҳар қандай эмас, балки муайян халқаро муносабатлар киради.

Халқаро муносабатлар — давлатлар ва давлат тизимлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий, ҳуқуқий, дипломатик, ҳарбий ва бошқа турдага алоқалар ва муносабатлар мажмуи. У, шунингдек, дунё миқёсидаги асосий сиесий, иқгисодий, маданий ва бошқа ташкилотлар, ҳаракатлар ўртасидаги фаол ҳамкорликдан иборат.

Халқаро муносабатлар ўзининг мазмунига кўра бирон бир давлатнинг ваколати ва юрисдикцияси доирасидан чиқиб, давлатларнинт биргаликдаги ёки бутун жаҳон ҳамжамияти ваколатлари ва юрисдикцияларининг объекти ҳисобланади.

Халқаро муносабатларда давлатлараро муносабатлар асосий ўрин тутади. Шу билан бирга, нодавлат хусусиятга эга бўлган халқаро муносабатлар, яъни турли даштатларнинг юридик ва жисмоний шахслари ўртасидаги («чет эл элементи» ёки «халқаро элемент» кабилар), шунингдек, халқаро ноҳукумат ташкилотлар ва халқ аро хўжалик бирлашмалари иштирокидаги халқаро муносабатлар ҳам мавжуд.

Халқаро ҳуқуқ объектига, энг аввало, суверен давлатлар ўртасидаги муносабат лар киради. Давлатлараро муносабатлар, авваламбор, ҳокимиятлараро муносабат лардир. Давлатлар ўртасидаги мавжуд муносабатлар тегишли халқаро битимлар билан тартибга солингандагина халқаро ҳуқуқий шаклга эга бўлади. Давлатлар ўртасидаги муносабатлар БМТ Уставида мустахдсамлаб қўйшхган ва барча эътироф этган халқаро ҳуқуқ принциплари асосида ўрнатилади.

Халқаро ҳуқуқ ҳуқуқий тармоқ сифатида қуйидаги муносабатларни ўз ичига олади:

биринчидан, давлатлар ўртасқдаги икки томонлама ва кўп томонлама муноса батларни (уларнинг ичида бутун хштқаро ҳамжамиятни қамраб оладиган муносабат лар алоҳида аҳамият касб этади);

иккинчидан, давлатларнинг халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши билан боғлиқ давлатлар ва ҳукуматлараро ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни;

учинчидан, хукуматлараро ташхилотлар ўртасидаги муносабатларни;

тўртинчидан, давлатлар ва нисбий мустақил халқаро мавқега эга бўлган давлат кўринишидаги тузилмалар ўртасидага муносабатларни тартибга солади (масалан, Ватикан рш католик черковининг маркази сифатида алоҳида халқаро ҳуқуқий статусга эга).

Демак, халқаро ҳуқуқий муносабатларнинг объекти шундай воқелиқдирки, унга кўра субъектлар халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва цормалари асосида ўзаро ҳуқуқий муносабатларга киришадилар.

Қуйидагилар халқаро ҳуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида намоён бўлади:

биринчидан, ҳудуд ва халқаро ер кенглиги;

иккинчидан, хатти ҳаракатлар;

учинчидан, хатти ҳаракатлардан тийилиш.

Ҳудуд халқаро ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида жуда кўп ҳужжатларда намоён бўлади (масалан, тинчлик шартномаларида).

Хатти ҳаракатлар давлатлар ўртасидаги турли ҳуқуқий муносабатлар объекти бўлиши мумкин (масалан, ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидага ҳужжатлар, иттифоқ шартномаларида).

Муайян хатти ҳаракатлардан тийилиш ҳам халқаро ҳуқуқий муносабатлар объек ти ҳисобланади (масалан, нейтралитет тўғрисидаги, уруш одатлари ва қонунлари тўғрисидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда).

 

ХАЛКАРО ҲУҚУҚ ФУНКЦИЯЛАРИ

 

Халқаро ҳуқуқнинг функцияларини кўриб чиқмай туриб, унинг мохиятини тушуниш мумкин эмас.

Халқаро муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ қуйидаги функция ларни бажаради:

1) мувофиқлаштириш функцияси, давлатлар халқаро ҳуқуқ нормалари ёрдамида халқаро ҳамкорликнинг турли соҳаларида умумий қабул қилинган хулқ атвор стандартларини белгилайди;

2) тартибга солиш функцияси, давлатларнинг қагьий қоидаларни белгилашида намоён бўлади. Буларсиз давлатларнинг жаҳон ҳамжамияти билан муносабатлари ва биргаликда мавжудлигини тасаввур қилишнинг имкони йўқ;

3) таъмишаш функцияси, бунда халқаро ҳуқуқ шундай нормаларни ўзида мустахкамлайдики, бу давлатларни кўп йиллик алоқалари жараёнида белгиланган маълум хулқ атвор қоидаларига риоя қштишга ундайди;

4) муҳофаза қилиш функцияси, давлатлар миллий манфаатлари ва қонуний ҳуқуқларини химоя қилади.

Халқаро ҳуқуқнинг ўзига хос хусусияти шундаки, халқаро муносабатларда давлатлардан юқори турувчи мажбурлаш механизми мавжуд эмас. Зарур ҳолларда давлатларнинг ўзлари жамоа тарзида халқаро ҳуқуқий нормаларнинг бажарилиши ни ва халқаро ҳуқуқий тартиботни таъминлайдилар.

 

ХАЛКАРО ҲУҚУҚ ВА МИЛЛИЙ ҲУҚУҚ

 

Реал воқелиқда бир бирига боғлиқ, лекин мустақил икки ҳуқуқий тизим мавжуд: бир томондан, давлатнинг ички хуқуқи (алохида миллий давлат хуқуқий нормаларининг мажмуи) ва, иккинчи томондан, ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос объекти ва субъектига эга бўлган халқаро ҳуқуқ. Агар давлатнинг ички ҳуқуқида ҳуқуқий тартибга солиш объекти бир давлат доирасидаги ижтимоий муносабатлардан иборат бўлса, халқаро ҳуқуқий муносабатлар объектига давлатлар ва уларнинг бирлашмалари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар киради.

Ҳуқуқ бир бирига боғлиқ, мустақил икки ҳуқуқий тизим (давлат ички ҳуқуқи ва халқаро ҳуқуқ) билан ташкил қилинади деб тушунилиши халқаро ҳуқуқ фанида ҳам, давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида ҳам тан олинган, эътироф этилган. Ушбу муаммо хусусида ҳуқуқшунослик фанида турли хил назариялар олға сурилган.

Баъзи олимлар халқаро ҳуқуқни ягона ҳуқуқий тизим деб ҳисоблайдилар. Улар давлатларнинг ички муносабатларини ҳам халқаро ҳуқуқ тартибга солади, деб маълум бир босқичда давлатларни ички ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожлани шини ҳам инкор қилмайдилар, лекин келажақда халқаро ҳуқуқнинг ривожланиши билан у йўқ бўлиб кетади, деб хисоблайдилар.

Бошқа бир муаллифлар халқаро ҳуқуқ фақат давлатларнинг миллий ҳуқуқида назарда тутилган доирадагана мавжуд бўлади, яъни у муайян давлатнинг ташқи ҳуқуқи бўлиб хизмат қилади, деб ҳисоблайдилар.

Давлатнинг ички ҳуқуқи ва халқаро ҳуқуқнинг ўзаро алоқадорлиги шундаки, халқаро ҳуқуқ давлатларнинг конституциявий тузуми ҳамда давлатлар ва халқаро муносабатларншожюшқа субъектлари билан ўзаро муносабатларда давлат иродаси ни ифодалашга ^аколатли давлат ҳокимияти органлари тизими, шунингдек, ҳар қандай давлатнинг ичхи иши ҳисобланадиган ва одатда халқаро ҳуқуқий муносабат ларни тартибга солшп доирасига кирмайдиган ишларнинг мавжуддиги билан ҳам хисоблашишга мажбурдир.

Давлатнинг ички ҳуқуқи давлатнинг мажбуриятларини мустаҳқамловчи, маъ лум ҳолларда ушбу давлатнинг миллий ҳуқуқида акс эттирилшпи лозим бўлган халқаро ҳуқуқий нормаларнинг мавжудлиги билан ҳисоблашади.

Халқаро ҳуқуқ ва давлатнинг ички хуқуқи бир биридан алохдда мавжуд бўлмай ди. Халқаро ҳуқуқ нормаларини ишлаб чиқишга миллий ҳуқуқий тизимлар таъсир кўрсатади, у давлатнинг ташқи сиёсати ва дипломатиясида ўз ифодасини топади.

Халқаро ҳуқуқ, ўз навбатида, миллий қонунчиликнинг ривожланишига катга таъсир кўрсатади.

Халқаро ҳуқуқ нормалари ўз субъектлари учун, яъни, энг аввало, давлатлар учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар туғдиради. Давлатнинг расмий органлари, унинт юридик ва жисмошш шахслари эса бевосита халқаро ҳуқуқ нормаларига бўйсунмай дилар, чунки унинг субъекги бўлиб ҳисобланмайдилар. Халқаро мажбуриятларниш ички давлат ҳуқуқи даражасида реал амалга оширшшшини таъминлаш учун халқарс ҳуқуқий нормаларни миллий қонунларда мустахкамлаш, яъни трансформация қилиш чоралари кўрилади.

Кўпгина давлатларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг қонун ларида шундай қоида мустаҳкамлаб қўйилганки, унга кўра давлатларнинг ички қонуни билан халқаро шартномалари ўртасида зиддият мавжуд бўлса, халқарс шартномалар устунликка эга бўлади. Бундай қоида халқаро^ҳуқуқнинг давлатлар ички ҳуқуқи қоидаларидан устунлиги деб аталади. Масалан, Ўзбекистон Республи касининг Фуқаролик кодексининг 7 моддасида шундай дейилган: «Агар халқарс шартномалар ва битимларда фуқаролик қонунчилигидагидан бошқача қоида назар да тутилган бўлса, халқаро шартномалар ва битимлардаги қоидалар қўлланилади».

 

ХАЛҚАРО ОММАВИЙ ҲУҚУҚ ВА ХАЛҚАРО ХУСУСИЙ ҲУҚУҚ

 

Халқаро муносабатлар давлатлараро муносабатлар билан чекланиб қолмайди. Турли давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари ўртасида, халқаро нохукулш ташкилотлари ўртасида доимий равишда алоқалар бўлиб туради. Бундай алоқалар тегишли давлатнинг миллий ҳуқуқ нормалари ёки халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларн билан тартибга солинади.

Халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ ўртасида яқин ўзаро алоқадорлик мавжуд. Хар иккиси ҳам кенг маънода халқаро муносабатларни тартибга солади. Халқаро хусусий ҳуқуқ халқаро тусдаги фуқаролик ҳуқуқий нормалар мажмуи сифатида халқаро оммавий ҳуқуқнинг умум эьтироф этган принципларига зид бўлмаслиги керак.

Халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ ўртасидаги узвий алоқадор ликни ҳеч ким инкор қилмайди. Айни пайтда халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқнинг нисбати борасида халқаро ҳуқуққа оид адабиётда якдиллик йўқ. Баъзи олимлар халқаро хусусий ҳуқуқни халқаро ҳуқуқнинг бир тури деб ҳисоблай дилар. Иккинчи гуруҳ ҳуқуқшунослар эса халқаро хусусий ҳуқуққа фуқаролик ҳуқуқининг бир тармоғи сифатида қарайдилар. Учинчи бирлари эса халқаро хусусий ҳуқуқни халқаро ҳуқуқ билан айнан бир хил деб ҳисоблайдилар. Тўртинчилари халқаро хусусий ҳуқуқ маълум бир маънода фуқаролик ҳуқуқининг тармокларидан бири ҳисобланса да, асосан халқаро оммавий хуқуқ билан жуда яқнн алоқадордир, деб таъкидлайдилар.

Халқаро хусусий ҳуқуқ халқаро оммавий ҳуқуқ билан айнан бир хил эмас ва унинг соҳаларидан бири ҳисобланмайди. Халқаро хусусий ҳуқуқ тартибга соладиган ўзининг мустақил предметига эга.

 

ХАЛҚАРО ҲУҚУКИЙ НОРМАЛАРНИ ЯРАТИШ

 

Халқаро оммавий ҳуқуқ давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи юридик нормаларнинг мустақил тизимидир. Халқаро ҳуқуқ тизими нормаларини яратишнинг ўзига хос томони шундаки, бу жараёнда субъекгларнинг ўзлари ихтиёрий равишда, хохиш иродасини билдириш орқали иштирок этадилар. Бинобарин, халқаро ҳуқуқуйғунлаштирувчи ҳамда муво фиклаштирувчи хусусиятга эга.

Халқаро ҳуқуқий тизим субъектларининг ўзидан бошқа қандайдир бир тизимга нисбатан «ташқаридан» бўлган субъектлар нормалар яратиш жараёнида шптирок этмайди. Шу боис халқаро ҳуқуқий тизимнинг ҳукмронлик ва бўйсуниш хусусияти инкор қилинади. Ҳеч ким халқаро ҳуқуқ субъектларининг ихтиёрига қарши улар учун хулқ атвор қоидаларини, яъни нормаларни ўрнатиши мумкин эмас. Биноба рин, халқаро ҳуқуққа нисбатан «қонунчилик», «халқаро қонунчилик» тушунчалари ни қўллаш маълум маънода нотўгри.

 

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ТИЗИМИ

 

Халқаро ҳуқуқ тизими қуйидаги ўзаро боғлиқ элементларнинг объектив бир бутунлигидир:

1) халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принциплари, нормалари (шартно мавий ш одат ҳуқуқий);

2) халқаро ташкилотларнинг қарорлари, тавсиявий резолюциялари, халқаро суд органларининг қарорлари;

3) халқаро ҳуқуқ институтлари (халқаро тан олиш институти, шартномаларга нисбатан ҳуқуқий ворислик институти, халқаро жавобгарлик институти ва бошқа лар).

Тизимнинг қайд этиб ўтилган барча элементлари турли бирикмаларда халқаро ҳуқуқ тармокдари (дипломатик ҳуқуқ, халқаро шартномалар ҳуқуқи, халқаро денгиз ҳуқуқи ва бошқалар)ни ташкил кдлади. Ушбу ҳар бир тармоқ ўзи мустақил тизим сифатида намоён бўлади. Бундай тизимлар халқаро хуқуқнинг яхлит ягона тизими доирасида шу тизимнинг бир қисми хисобланиши мумюш.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ СИЁСАТИ ВА

ДИПЛОМАТИЯСИ

 

«Ташқи сиёсат» тушунчаси давлатнинг халқаро муносабатлардаги умумий йўна лишини, давлатнинг бошқа давлатлар, халқлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари соҳасидаги фаолиятшшнг мақсаддари ва воситалари мажмуини қамраб олади.

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принциплари Конститу циянинг 17 моддасида қонуний жиҳатдан мустахдсамлаб қўйилган.

«Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати ва халқаро фаолияти Ўзбекис тон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принципларига, «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонунига, «Мудофаа тўғриси да»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий докгринасига, бопхқа қонунларга, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотиштнг принциплари ва мақсадлари га, шунинг^ек, Ўзбекист^ Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган Ўзбекистон теспубликасининг халқаро шартномалари ва битимларидан келиб чиқадиган мажб)фиятларга асосланади», дейилади 1996 йилдаш «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциллари тўғрисида»ги қонун нинг 1 моддасида.

Дипломатия ташқи сиёсатнинг муҳдм воситаси ҳисобланади. Айнан ташқи сиёсат дипломатиянинг мақсад ва вазифаларини белгилаб беради. Дипломатия амалий тадбирлар, шунингдек, ташқи сиёсатни амалга оширишда фойдаланилади ган шакл, восита ва усуллар мажмуини ифодалайди. Дипломатия билан бир қаторда, давлатнинг иқгисодий, маданий ва бошқа муҳим алоқалари ҳам унинг ташқи сиёсий воситалари ҳисобланади.

Ўзбекистон ташқи сиёсатшошг бош мақсади давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини қуриш учун халқаро замин яратши, тинчликни ва сиёсий барқарорликни таъминлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш мақсадида барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси ўз ташқи сиёсатини юритшида қуйидага асосий омиллардан келиб чиқади:

биринчидан, ўз миллий манфаатлари устунлигини инкор этмасдан, ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш;

иккинчидан, инсон ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларда умуминсоний қадриятларга устунлик бериб, Ўзбекистон халқаро майдонда тинчлик ва хавфсиз ликни мустаҳкамлаш, можароларни тинчлик йўли билан ҳал қилишни ёқлайди; Ўзбекистон ядро қуролидан холи ҳудуд хисобланади, агрессив ҳарбий блоклар, иттифоқларга қўшилмайди, инсон ҳуқуқпари тўғрисидаги, ҳужум қилмаслик тўғри сидага, низоли масалаларни ҳал қилишда куч ишлатмаслик ва куч билан тахдид қилмаслик ҳақидаги халқаро ҳужжатларни эътироф этади ва уларга қатьий риоя қилади;

учинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати тенг ҳуқуқяилик ва ўзаро манфаат дорлик принциплари, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, муста қиллик ва суверенитетни чеклаш мумкин бўлган имкониятларни бартараф қилади ган принциплар, дашхатлараро муносабатларни мафкурадан холи қшшш принцип лари асосида қурилади;

тўртинчидан, Ўзбекистон ташқи сиёсатида очиқ мафкуравий қарашлардан холилик принципларини амалга ошириш, барча тинчликсевар давлатлар билан кенг ташқи алоқалар ўрнатишга интилади;

бешинчидан, Ўзбекистон давлатининг ички ҳуқуқи олдида халқаро ҳуқуқ нормаларининг устунлигини тан олади, халқаро ҳуқуқий стандартларга риоя қилади;

олтинчидан, Ўзбекистон ўзаро ишонч принципи бўйича икки томонлама ва кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришни ёклайди.

Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан муносабатлари давлат ларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ва куч билан тахдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш, бошқа давлатларнинг ички ишига аралашмаслик принципларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принцип ва нормаларига риоя қилиш асосида қурилади, Ушбу принципларнинг Конституцияда мустаҳкамланиши халқаро ҳуқуқнинг умум эъти роф этган принциплари ва нормалари Ўзбекистон ҳудудида давлатнинг ички қонуни сифатида амадца бўлишини тасдиқлайди. Уларнинг конституциявий прин цип даражасига кўтарилшпи нафақат ҳар томонлама қўлланилишини ҳамда давлат нинг ички қонунчилигини уларга мослаш талабини, балки уларга барча давлат ҳокимияти органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар оғишмай риоя қилишини ҳам билдиради.

 

ХАЛКДРО ҲУКУҚ ВА КОНСТИТУЦИЯ

 

Давлатларнинг ташқи сиёсати ҳар доим у ёки бу даражада конституция билан тартибга солиб келинган. XVIII асрнинг охирлари — XX асрнинг бошларида қабул қилинган конституцияларда олий ҳокимиятнинг анъанавий ваколатлари рўйхатида «уруш эълон қилиш» тўғрисидаги қоида қайд этилииш билан бирга «уруш ҳуқуқи» суверенитетнинг зарурий белгиси сифатида кўрилган. Бироқ, ўша пайтда ҳам сиёсий восита сифатида урушдан тийилиш тўғрисидаги «тинчлик моддалари» бўлган. Бу, энг аввало, Франциянинг конституциявий ҳужжатларига тааллуқли. 1791 йилги Франция Конституциясида босқинчилик урушларидан тийилиш тўғрисидаги қоидалар мустахкамланган, 1931 йилдаги Испанкя Конституцияси «урушдан тийилишни миллий сиёсий восита» деб эълон қилган.

Иккинчи жаҳон урупшдан сўнг аҳвол тубдан ўзгарди. Тинчлик моддалари Италия, Япония, ГФР ва бошқа бир неча давлатларнинг конституцияларида мустахдамлаб қуйилди. 1947 йилги Япония Конституциясининг 9 моддасида уруш дан сўзсиз воз кечиш эълон қилшшб, мамлакатда қуролли кучларни ташкил қилиш тақиқданди.

XX асрнинг иккинчи ярмида қабул қилинган конституциялар учун давлатлар нинг ташқи сиёсатини тартибга солиш доирасини кенгайтириш хосдир. Бунга қуйидагилар киради:

биринчидан, ташқи сиёсатнинг айрим принципларини расмий равишда эълон қилиш, халқаро муносабат масалаларини тартибга солиш;

иккинчидан, уруш эълон қилиш ва тинчлик ўрнатиш;

учинчидан, халқаро ҳуқуқ ва давлат ички ҳуқуқларининг муносабати;

тўртинчидан, халқаро шартномалар тузиш, ратификация қилиш, денонсация қилиш бўйича давлат органларининг ваколатларини белгилаш;

бешинчидан, инсон ҳуқуқлари — фуқаролик, инсон ҳуқуқлари ва эркинликла ри, экстрадикшш (шахсни давлатга қайтариш), бошпана олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни белгиловчи қоидаларни белгилаш;

олтинчидан, давлатлараро иқгисодий ва ҳарбий сиёсий интеграцияни тартибга сшиш.