Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги
Ўзбекистонда демократик
жамият қуриш назарияси
ва амалиёти кафедраси
“ГеоПолитика” фанидан амалий машғулотлар режалари ва
услубий тавсиялар
СЎЗ БОШИ
Бугунги кунда жаҳондаги глобаллашув жараёнларнинг шиддат билан тус олаётганлиги ҳар бир фуқарода ва, айникса ёшларда, сиёсий онгни шакллантиришни мустаҳкамлаш, янгича дунёқарашни шакллантириш, сиёсий фаоллигини ривожлантиришни талаб этади.
Мазкур курсни ўрганиш, унинг мазмунини мукаммал ўзлаштириб олишда талабалар, энг аввало, геополитик концепцияларни чуқур ўрганиши ва ўзлаштириши, жаҳондаги умумий аҳвол, шу жумладан Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини билиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари, маъруза ва нутқларида олға сурилган ғояларни чуқур ўрганиб чиқишлари зарур.
Шунинг билан бирга, мазкур курсни мукаммал ўзлаштириб олишда БМТ, бошқа халқаро ташкилотлар конвенциялари, битимларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари муҳим манба бўлиб ҳисобланади.
“Геополитика” курсининг предмети доирасига кирадиган муаммолар билан “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Сиёсатшунослик”, “Фалсафа”, “Социология” ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлари ҳам шуғулланади. Лекин улар бир-бирларини такрорламайдилар.Мазкур фанлар ўртасида маълум даражада умумийлик ҳам, фарқ ҳам мавжуд. Булар ўртасидаги умумийлик қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, барча жамиятшунослик фанлар, шу жумладан, Геополитика битта умумий ўрганиш объектига эга. Буларнинг ҳаммасининг объекти жамият, унинг ривожланиш қонуниятлари ташкил этади. Маълумки, жамият-бу инсонларнинг онгли фаолияти туфайли ташкил топган ижтимоий муносабатларининг йиғиндиси, мажмуасидир.
Ижтимоий муносабатлар сермазмун ва хилма-хил бўли, сиёсий, иқтисодий, хусусий, маданий-маънавий, ижтимоий-этник ва бошқа шаклларда намоён бўлади. Мана шу кўп қиррали ижтимоий муносабатлар жамиятшунослик туркумига кирадиган барча фанларнинг умумий объектини ташкил этиб, уларни маълум даражада бирлаштиради.
Иккинчидан, жамиятнинг барча соҳаларидаги ҳодисаларини, жараёнларни акс эттириш, ифодалаш учун барча жамиятшунослик фанлари, шу жумладан Геополитика ҳар хил тушунчалар, категориялар тизимидан фойдаланади Бу ҳам жамиятшунослик фанлари ўртасидаги умумийликдан далолат беради.
Учинчидан, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий, миллатлараро ва давлатлараро муносабатлар, ташқи сиёсат ва бошқа соҳалардаги жараёнларни илмий тадқиқот қилишда барча олимлар томонидан умумэътироф этилган усуллар туркумидан фойдаланади.
Усул - илмий билишнинг таркибий қисми бўлиб, унинг объекти, таҳлил мавзуси, тадқиқот вазифалари, уларни ҳал этиш учун зарур бўлган воситалар ва йўллари ифодаланади. Ҳар бир фан ўрганадиган объектларининг ўзига хос аниқ изланиш усули бўлиб, бу усул хусусий, умумий ва энг умумий усул бўлиши мумкин. Мазкур усуллар нафақат табиат фанлари, балки ижтимоий-гуманитар фанларда ҳам самарали ишлатилиб келинмоқда. Бу ҳам ҳар хил фанлар ўртасидаги умумийликни ифодалайди.
Шундай қилиб, Геополитика курси ҳамда бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар умумий ўрганиш объекти, умумий тушунчалар таркиби, умумий илмий услуб ва усуллар тизимига эгадир.
Геополитика курси бошқа фанлардан фарқ қилувчи хусусиятларга ҳам эга. Бу курсда давлатларнинг географик жойлашуви, стратегик ва геополитик ҳолати, уларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий, миллатлараро ва давлатлараро муносабатларнинг шаклланиш ва тараққий этиш қонуниятлари билан шуғулланади. Шу сабабли у бошқа жамиятшунос фанларга нисбатан кишиларни кенг кўламли маълумотлар билан қуроллантиради.
Ушбу услубий қўлланмадан Геополитика фанидан амалий машғулотлар режалари ҳамда талабаларнинг мустақил таълим олишига доир амалий тавсиялар ўрин олган.
I Mавзу: ГЕоПОЛИТИКАНИНГ ОБЪЕКТИ, ПРЕДМЕТИ ВА МУАММОЛАР ДОИРАСИ (2 соат)
Режа
1. Геополитика фанининг предмети ва объекти.
2. Геополитика фанининг услублари.
3. Геополитика фанининг асосий вазифалари.
Услубий тавсиялар
Ушбу мавзуни ёритишда асосий эътиборни геополитика тушунчаси, унинг мазмуни, омилларини очиб кўрсатишга ҳаракат қилиш лозим. Шунингдек, Геополитиканинг предметини аниқ ажратиш керак. Машғулотга тайёргарлик кўрганда геополитик эпохаларни (даврларни) алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ.
Геополитика фан сифатида учта асосий илмий ёндашув асосида шаклланганлигини таъкидлаб ўтиш ҳам жоиз, бу борада цивилизацион ёндашув, ҳарбий-стратегик ёндашув, жуғрофий детерминизм назариясига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.
Геополитика фанининг усуллари (тизимли таҳлил, таққослаш, функционал, тарихий ва ҳ.к.) ҳам алоҳида ажратиб олиниб ўрганилиши лозим.
Геополитиканинг вазифаларини (билиш, прогнозлаштириш, бошқариш, мафкуравий) белгилашда ҳар бир вазифанинг нимадан иборат эканлигини кўрсатиб ўтиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
3.Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
4.Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
5.Каримов И.А. Бунёдқорлик йўлидан. 4-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996. 6.Каримов И.А. Хавфсизлик ва баркарор тараккиёт йулида. 6- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.
7.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.- Т.:Ўзбекистон, 1998.
8.Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда.- Т.:Ўзбекистон, 1999.
9.Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1999.
10.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз.8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000.
11.Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.9-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2001.
12.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
13.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
14.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
15.Бокль Г.П. История цивилизации в Англии.-СПб,1986.
16.Данилевский Н.Я. Россия и Европа.-М.:Глаголь,1991.
17.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997.
18.Зюганов Г. География победы.-М,1998
19.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003
20.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995
21.Плешаков К.В. Геополитика в свете глобальных перемен.-Международная жизнь,1994,№ 10
22.Савицкий П.Н. Утверждение евразийцев.-М.: Аграф,1997
23.Философский энциклопедический словарь.-М.:Наука,1989
24.Хантингтон С. Сталкновение цивилизаций. - Полис,1994, №1
II Мавзу : Геополитиканинг асосий Қонун
ва категориялари (2 соат)
Режа
1. Геополитиканинг асосий конунлари.
2. Геополитиканинг категориялари.
Услубий тавсиялар
Геополитиканинг асосий конунларини очиб беринг. Фундаментал дуализм конуни, Мэхен, Макиндер қарашларини батафсил ёритиб беришга ҳаракат қилинг. Инсоният тарихида макон факторининг кучайиши қонунининг мазмунини ёритиб беринг. Қуруқлик ва денгиз синтези қонунининг моҳияти нимадан иборатлигини кўрсатиб беринг. Мавзуга тайёргарлик кўрганда алоҳида геополитика категорияларининг, яъни геополитик майдон (эндеметик, чегаравий, тотал ва бошқ.) мазмун моҳиятини чуқур ва атрофлича ифодалаб беришга ҳаракат қилинг. Алоҳида эътиборни геополитик муносабатлар, кучлар баланси, давлат манфаатларини амалга ошириш механизми, манфаат, экспансия каби жараёнларнинг мазмунини, ушбу жараёнларнинг кечишини ёритиб беришга уриниб кўринг.
Адабиётлар
1.Каримов И.А. Хавфсизлик ва баркарор тараккиёт йўлида. 6- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.
2.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
3.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
4.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
5.Аристотель. Политика. Афинская полития. -М.: Мысль, 1997.
6.Данилевский Н.Я. Россия и Европа.-М.:Глаголь,1991.
7.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997.
8.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003.
9.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995.
10.Плешаков К.В. Геополитика в свете глобальных перемен. Международная жизнь,1994,№ 10
11.Савицкий П.Н. Утверждение евразийцев.-М.: Аграф,1997.
III Мавзу: Геополитик таълимотларнинг вужудга келиши ва ривожланиши (2 соат)
Режа
1. Фридрих Ратцел “органик мактабининг” моҳияти.
2. Альфред Мэхенинг геополитик категорияларнинг моҳияти.
3. Карл Хаусхофер қарашларининг геополитика тизимида тутган
ўрни.
Услубий тавсиялар
Амалий машғулот мақсади – геополитикага оид қарашларнинг шаклланиши тарихини ўрганиш ҳамда вужудга келган қарашлар моҳиятини ўрганишда иборат. Шунингдек, Фридрих Ратцелнинг “органик мактаби”, Рудольф Челленнинг қарашлари, Хэлфорд Макиндернинг жўғрофик чизиғи, Альфред Мэхеннинг “Денгиздаги қудрат” назарияси, Видаль де Бланшнинг “поссибилизм”и, Карл Хаусхофернинг “Континентал блок” назарияси кабиларнинг мазмун-моҳиятини атрофлича ўзлаштиришдан иборат. Нима учун геополитика фан сифатида XIX – XX асрларда пайдо бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг.
Адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
3.Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
4.Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
5.Каримов И.А. Бунёдқорлик йўлидан. 4-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
6.Каримов И.А. Хавфсизлик ва баркарор тараккиёт йулида. 6- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.
7.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.- Т.:Ўзбекистон, 1998.
8.Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда.- Т.:Ўзбекистон, 1999.
9.Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1999.
10.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз.8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000.
11.Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.9-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2001.
12.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
13.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
14.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
15.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003.
16.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995.
17.Плешаков К.В. Геополитика в свете глобальных перемен. Международная жизнь,1994,№ 10.
IY Мавзу : Ғарбнинг замонавий геополитик назариялари ва мактаблари (2 соат)
Режа
1. XX асрнинг иккинчи ярмида жаҳон ва Европада геополитик ўзгаришлар.
2. Атлантизм назариясининг мазмуни.
3. Ядро эрасининг асосий ғоялари.
Услубий тавсиялар
Ушбу мавзу ҳозирги кунда жаҳонда ҳамда ғарбда геополитик назарияларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга, шунингдек ушбу назарияларга оид мактабларнинг шаклланишини ўрганишга бағишланган. Машғулотга тайёргарлик кўрганда XX асрнинг иккинчи ярмида Европа ва дунёда қандай геополитик ўзгаришлар рўй берганини яна бир карра ўрганиб чиқинг. Шарль де Голлнинг “Европа-Атлантикадан Уралгача”, деган тезисини таҳлил қилишга уриниб кўринг. “Ҳудудий геополитика”нинг шакланишини ёритиб беринг. Ўйлаб кўринг, атлантизм асосий ғояларининг моҳияти нимадан иборат? Ядро эраси геополитикасининг моҳиятини аниқланг. Замонавий геополитик назарияларнинг ривожланишида ягона Европанинг аҳамияти нимадан иборат? Ғарб ва Шарқ цивилизацияларининг рақобати биринчи ўринга чиққанлиги ҳақидаги фикр устида мулоҳоза юритинг.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида жаҳон ва Европа мамлакатлардаги геополитик ўзгаришларни таҳлил қилиб кўринг. Мэйгиндан Бзежинскийгача атлантизм ғояларининг мазмунини ифодалаб беришга ҳаракат қилинг. Ядровий аср геополитикаси. Бихевиористик геополитика. Мондилаизм. Геополитиканинг бошқа мактабларини тавсифлаганда ҳар биринг ўзига хос хусусиятларини очиб беришга урининг.
Адабиётлар
1.Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.- Т.:Ўзбекистон, 1998.
3.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
4.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
5.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
6.Бокль Г.П. История цивилизации в Англии.-СПб,1986.
7.Данилевский Н.Я. Россия и Европа.-М.:Глаголь,1991.
8.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997.
9.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003.
10.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995.
11.Плешаков К.В. Геополитика в свете глобальных перемен. Международная жизнь,1994,№ 10.
12.Савицкий П.Н. Утверждение евразийцев.-М.: Аграф,1997.
13.Хантингтон С. Столкновение цивилизаций, Полис,1994, №1.
Y Мавзу : Россиянинг замонавий геополитик муносабатлар тизимидаги ўрни (2 соат)
Режа
1. Россия учун СССР парчаланиб кетишининг геополитик
асоратлари.
2. Россия тикланишида денгиз флотининг аҳамияти.
3. Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ривожланишининг асосий
тенденциялари.
Услубий тавсиялар
Амалий машғулотнинг мақсади – Россия мамлакатининг ХХ аср охири ХХI аср бўсағасига келиб жаҳондаги мавқеини аниқлашга қаратилган. Машғулотга тайёргарлик кўрганда СССР парчаланиши оқибатида дунёдаги ижтимоий-тарихий вазиятнинг ўзгарганини кўрсатиб беринг.
“Русс миллий манфаатлари” тушунчасининг моҳиятини очиб беринг. Россия ва Шимолий Кавказ муносабатлар ривожланишининг асосий тенденцияларини очиб беринг. Россия кўп конфессиялар давлат эканлигига эътибор беринг. Ушбу фактор Россиянинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир этишини кўрсатинг. Ўзбекистон ва Россия муносабатларнинг ривожланиши стратегик лойиҳаси қандай?
Россиядаги геополитик қарашлар манбалари.
Евразийчилар ҳаракатига алоҳида эътиборингизни қаратинг. Евразия алоҳида жўғрофик олам эканлигини тушунтириб беришга урининг. Дарсга тайёргарлик кўришда қуйидаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтиш жоиздир, яъни Евразиянинг маданияти, Евразиядаги этник вазият ва этник муносабатлар, идеократик давлатнинг шаклланиши, неоевразийчилик ҳамда Л.Гумилев пассионарлик ғояси. СССР парчаланиши ҳамда ушбу жараённинг Россия учун оқибатларини тушунтириб беринг. Россия ва Норвегиянинг муносабатлари қандай ҳолатда? Россия ва АҚШ, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни алоҳида кўрсатиб бериш мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
3.Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
4.Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
5.Каримов И.А. Бунёдқорлик йўлидан. 4-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
6.Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.
7.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.- Т.:Ўзбекистон, 1998.
8.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз.8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000.
9.Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.9-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2001.
10.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
11.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
12.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
13.Бокль Г.П. История цивилизации в Англии.-СПб,1986.
14.Данилевский Н.Я. Россия и европа.-М.:Глаголь,1991.
15.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997.
16.Зюганов Г. Георафия победы.-М,1998.
17.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003.
18.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995.
19.Плешаков К.В. Геополитика в свете глобальных перемен. Международная жизнь,1994,№ 10.
20.Савицкий П.Н. Утверждение евразийцев.-М.: Аграф,1997.
21.Хантингтон С. Сталкновение цивилизаций, Полис,1994, №1.
YI Мавзу : Ғарбий ва ШарҚий Европа, БолтиҚбўйи мамлакатларида геополитик жараёнлар (2 соат)
Режа
1. Ғарбий Европа давлатлари интеграциясининг сабаблари.
2. Шарқий Европадаги янги геополитик вазият.
3. Геополитик муносабатлар тизимида Болқоннинг ўрни.
Услубий тавсиялар
Ушбу мавзуни ўрганишда Европа энг ками учта қисмдан иборатлигини инобатга олиш лозим. Биринчи қисмда континентал Ғарб, ядроси Франция, Испания, Португалия, Оролли ғарб – Англия ва АҚШ. Иккинчи қисмга (ареал) – Ўрта Европа – қисми. Ушбу геополитик худудлар минтақада доимо қарама-қаршиликларга тортилганлигини кўрсатинг. Замонавий геополитика муносабатларида Болтиқбўйи мамлакатларининг ўрни нимадан июоратлигини аниқланг.
Буюк Британия, Германия, Франция, Италия мамлакатларининг жўғрофик жойлашуви, геополитик ва геостратегик ҳолатларини кўрсатинг. Болтиқбўйи мамлакатларининг жаҳон геополитик тизимда тутган ўрни ва ҳолатини аниқланг. Мамлакатлардаги этносиёсат. Россиянинг мазкур мамлакатлар билан муносабатлари ва истиқболлари.
Адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
3.Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
4.Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
5.Каримов И.А. Бунёдқорлик йўлидан. 4-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
6.Каримов И.А. Хавфсизлик ва баркарор тараккиёт йўлида. 6- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.
7.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.- Т.:Ўзбекистон, 1998.
8.Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда.- Т.:Ўзбекистон, 1999.
9.Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1999.
10.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз.8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000.
11.Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.9-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2001.
12.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
13.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
14.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
15.Бокль Г.П. История цивилизации в Англии.-СПб,1986.
16.Данилевский Н.Я. Россия и Европа.-М.:Глаголь,1991.
17.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997.
18.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003.
19.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995.
20.Хантингтон С. Сталкновение цивилизаций, Полис,1994, №1.
YII Мавзу : АҚШнинг геополитик муносабатлар тизимида тутган ўрни (2 соат)
Режа
1. АҚШ ташқи сиёсати эволюциясининг моҳияти. (“Монро доктринаси”).
2. “Совуқ уруш” сиёсатида ҳукмронлик ғоясини амалга ошириш механизми.
3. Замонавий геополитикада ахборотнинг роли.
Услубий тавсиялар
Амалий машғулот мақсади – АҚШнинг замонавий геополитик муносабатлар тизимида тутган ўрнини аниқлаш. АҚШнинг Европа, Марказий Осиё, Кавказ, Яқин Шарқ манфаатлари.
АҚШнинг геополитик кучли давлатга айланишининг босқичлари, юксалиши XX аср охирига тўғри келганини инобатга олинг. Жавобга тайёргарлик кўрганда, АҚШнинг геополитик стратегияси, биринчи навбатда, унинг мафаатларини ҳимоя этишга қаратганлигини эътиборга олинг. Ўйлаб кўринг, нима учун XX асрга келиб АҚШ жаҳондаги энг кучли давлатга айланди?
АҚШнинг халқаро муносабатлар тарихига мурожаат қилинг. АҚШнинг геосиёсати ва унинг Евразия учун стратегик аҳамияти нимада эканлигини аниқланг. АҚШ ва Европа. АҚШ геополитикасида Россия. АҚШнинг Марказий Осиё худудидаги манфаатлари. АҚШнинг Кавказ, Ҳиндистон, Хитой ва Япониядаги геосиёсий манфаатлари ва қизиқишлари масаласини атрофлича ёритиб беринг.
Адабиётлар
1.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
2.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
3.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
4.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997
5.Каримова Г.И., Очилов Б. Геосиёсат.-Т.:УМЭД,2001
6.Колосов П. Геоэкономика.-М.,2001
7.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003
8.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995
9.Плешаков К.В. геополитика в свете глобальных перемен.-Международная жизнь,1994,№ 10
YIII Мавзу : Хитой ва Япония давлатларининг геостратегик сиёсати (2 соат)
Режа
1. Хитой ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари.
2. ХХРнинг ташқи иқтисодий алоқалари.
3. Геополитика ва Япониянинг ижтимоий ривожланиши.
Услубий тавсиялар
Ушбу мавзунинг долзарблиги замонавий геополитикада Хитой ва Япония мамлакатларининг жаҳонда таъсирлари ортиб бораётганлиги билан боғлиқ. Хитойнинг жаҳон давлати мақомига кўтарилиши жараёни охирги ўн йилликда яккол кўзга ташланганлигига алоҳида эътиборингизни қаратинг. Хитой давлати ҳозирги вақтда муҳим геополитик вазиятларга таъсир эта олувчи давлатга айланганлигини алоҳида қайд қилинг ҳамда яқин 10-15 йил ичида Хитой ривожланишининг янада ортиб бориши сабабларини объектив қонуниятлар асосида тушинтириб беринг.
Хитой ва Ўзбекистоннинг муносабатлари қандай ривожланаётганини ёритиб беринг.
Учинчи саволни ёритаётганда II жаҳон урушида Япониянинг мағлубияти ва АҚШнинг унга бўлган муносабатани ёритиш зарур. 1941-1945 йилларда Япония томонидан босиб олинган давлатлар (Манчжурия, Карея)нинг ушбу мамкатга нисбатан ишончисизлиги нимадан иборатлигини тушунтириб беринг. Япониянинг Россияга нисбатан геополитик талабларини нимадан иборатлигини тушунтиринг.
Россия - Хитой муносабатлари тарихига мурожаат қилинг. Хитой ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. Хитойнинг ташқи иктисодий алоқалари ва манфаатлари нимадан иборатлигини кўрсатинг. Хитойдаги демографик вазият. Хитой билан ўзаро алоқа қилишдаги интилишлар. Хитой геополитикасининг мазмуни ва моҳияти.
Япониянинг жаҳондаги ўрни, мавқеси, имкониятлари ва халқаро мақоми нимадан иборатлигини аниқланг. Курил ороллари атрофидаги масалалар нимадан иборат? Япониянинг жаҳондаги сиёсий ва иқтисодий қудратининг номувофиқлигига эътиборингизни қаратинг. Япониянинг иқтисодий тизимини таҳлил қилинг. Япониянинг Тинч океани - Осиё минтақасининг ривожланишига таъсири қандай? Машғулотга тайёргарлик кўрганда Япониянинг ташқи сиёсатини атрофлича ёритишга ҳаракат қилинг.
Адабиётлар
1.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
2.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
3.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
4.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997
5.Каримова Г.И., Очилов Б. Геосиёсат.-Т.:УМЭД,2001
6.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003
7.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995
IХ Мавзу : Ўзбекистонда геосиёсий жараёнлар (2 соат)
Режа
1. Ўзбекистондаги геополитик қарашлар манбалари.
2. СССР парчаланиши ва Ўзбекистон геополитик ҳолатидаги ўзгаришлар.
Услубий тавсиялар
Ўзбекистондаги геополитик қарашлар манбалари. Марказий Осиё алоҳида жўғрофий олам сифатида. Марказий Осиёнинг маданияти. Марказий Осиёдаги этник вазият ва этник муносабатлар. СССР парчаланиши ва Ўзбекистон учун оқибатлари.
Машғулотга тайёргарлик кўрганда Ўзбекистон Республикаси тўғрисида жўғрофий маълумот беринг. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва давлатлараро муносабатларда қатнашиши масаласига алоҳида эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Давлат мустақиллиги, территори яхлитлик ва миллий-этник жараёнлар дизинтеграцияси масаласига тўхталиб ўтинг. Шунингдек, Ўзбекистон учун сиёсий патронаж ва “буфер давлат” мақомларининг номақбуллигига алоҳида эътиборингизни қаратинг.
Президент И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикасиги миллатлар ва элатлар ўртасидаги муносабатлар ҳамда уларнинг истиқболлари тўғрисидаги фикрларини атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
3.Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
4.Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
5.Каримов И.А. Бунёдқорлик йўлидан. 4-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996. 6.Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.
7.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.- Т.:Ўзбекистон, 1998.
8.Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда.- Т.:Ўзбекистон, 1999.
9.Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1999.
10.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз.8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000.
11.Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.9-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2001.
12.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
13.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
14.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
15.Бокль Г.П. История цивилизации в Англии.-СПб,1986.
16.Данилевский Н.Я. Россия и Европа.-М.:Глаголь,1991.
17.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997.
18.Зюганов Г. География победы.-М,1998.
19.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003.
20.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995.
Х Мавзу: Марказий Осиё давлатлари Геополитик
алоқалар тизимида (2 соат)
Режа
1. Марказий Осиё давлатлари тўғрисида жўғрофий-сиёсий маълумот.
2. Марказий Осиё давлатларининг миллий чегаралари.
3. Марказий Осиё Ҳамдўстлигининг муаммолари ва истиқболлари.
Услубий тавсиялар
Ушбу семинар машғулотига тайёргарлик кўрганда, аввало, Марказий Осиё давлатлари тўғрисида жўғрофий-сиёсий маълумот бериш лозим. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг миллий чегараларини аниқ билиш ҳамда ҳаритада кўрсата олиш муҳим.
Марказий Осиё Ҳамдўстлигининг муаммолари ва истиқболлари масаласини ёритганда халқаро шартномаларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир. Марказий Осиё мамлакатларининг геосиёсати ҳолати, стратегик имкониятлари масаласига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.
Марказий Осиё минтақасининг савдо-сотиқ, сиёсий ва ҳарбий стратегияси устуворлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътиборингизни қаратинг. Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг “Туркистон – умумий уйимиз” шиорининг моҳиятини тушунтириб беринг.
Адабиётлар
.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003.
2.Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.
3.Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
4.Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.
5.Каримов И.А. Бунёдқорлик йўлидан. 4-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996. 6.Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.
7.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.- Т.:Ўзбекистон, 1998.
8.Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда.- Т.:Ўзбекистон, 1999.
9.Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1999.
10.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз.8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000.
11.Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.9-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2001.
12.Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.
13.Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.
14.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.
15.Дугин А. Основы геополитики.-М.: Арктогея,1997.
16.Зюганов Г. Георафия победы.-М,1998.
17.Каримова Г.И., Очилов Б. Геосиёсат.-Т.:УМЭД,2001.
18.Нартов Н.А. Геополитика.-М.:ЮНИТИ,2003.
19.Поздняков Э.А. Геополитика.-М.:Прогресс,1995.
“Геополитика” фанидан амалий машғулотлар
Режалари ва услубий тавсиялар
Тошкент ахборот технологиялари университети ИваБ
факультети илмий-услубий кенгаш йиғилишда
(2006 йил апрель, 7 -сон мажлис баённомаси) муҳокама этилиб, босишга тавсия этилди.
катта ўқит. Х.Каримов
Масъул муҳаррир: доц. Г.Ж. Туленова