Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети

 

 

Ўзбекистонда демократик

                                                                                     жамият қуриш назарияси

                                                                                 ва амалиёти кафедраси

 

 

 

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш

назарияси ва амалиёти

(маърузалар матни)

I - қисм

 

Тошкент – 2006

 

Сўз боши

 

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши муҳим ижтимоий–сиёсий, тарихий ва оламшумул воқеа бўлди. Мустақиллик туфайли мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ва умуминсоний қадриятларга асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат, одил фуқаролик жамияти қуриш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Демократик жамият қуриш ўз моҳиятига кўра умумжаҳон циви­лизацияси ютуқларида юксак тараққий этган мамлакатлар тажрибаларига ҳамда миллий анъаналарга асосланган.

Янги давр давлат мустақиллигини мустаҳқамлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда маънавиятни юксалтириш каби маъсулиятли вазифаларни кўндаланг қилиб қўйди.

Президент Ислом Каримов асарларида, маъруза ва нутқларида демократик жамият қуришнинг назарий-амалий асослари ишлаб чиқилди ва халқимиз томонидан амалга оширилмоқда.

Ҳар бир фуқаро, биринчи, навбатда, мутахассис кадрлар демократик инсонпарвар жамият қуришнинг оғир ва шарафли вазифа эканлигини англаши, унинг назарий асосларини чуқур ўрганиши, уларни ҳаётга тадбиқ, этишда ўз меҳнати билан қатнашмоғи зарур. Шу боис, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини яхлит курс сифатида ўрганиш ҳозирги кунда мамлакатимиз бошидан кечираётган улкан ўзгаришлар даврининг муҳим талабидир. Бундай билимларни ўқитиш ҳамда ўрганиш борасида Тошкент давлат миллий университети, Тошкент давлат тех­ника университети ва бошқа олий ўқyв юртлари маълум тажрибаларни тўплади.

Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа олий ўқув юртларида 1998 йил сентябрдан бошлаб “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” курсини ўқитишга қарор қилди. Шу муносабат билан, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” курсининг намунавий дастури ишлаб чиқилди. Дастурни яратишда Республика Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси билан Олий педагогика институти профессор-ўқитувчилари жамоаси томонидан тузилган дастлабки ўқув дастурдан фойдаланилди.

Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг асарлари, мустақиллик шароитида Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, янги жамият қуриш муаммоларини акс эттирувчи бошқа илмий адабиётлар дастурини тузишга асос бўлди.

          Ушбу маърузалар матни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси томонидан ташкил этилган малака ошириш курсларида тақдим этилган тарқатма материаллари асосида тайёрланди.

I - Мавзу: Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети,

мақсади ва вазифалари

 

Режа:

 

1.            Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини ўрганиш зарурлиги.

2.            Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг: предмети, объекти  ва муаммолар доираси.

3.            Миллий давлатчилик ва демократик жамият.

 

Жамиятнинг кўп асрлик тараққиёти жараёнида шаклланиб, доимо ривожланиб келаётган ҳар бир фаннинг ўзига хос предмети мавжуд. Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси бундан истисно эмас. Мазкур курснинг предметини Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, демократик, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш, бозор муносабатларига асосланган кўп укладли иқтисодиётни қарор топтириш, жамиятимизни маънавий қайта тиклаш ва юксалтириш, Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсати назарияси ва амалиёти ташкил этади. Бундан яққол кўриниб турибдики, Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бир - бири билан ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги беш туркум муаммолардан таркиб топган.

1. Ўзбекистон  давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамияти билан боғлик бўлган муаммолар.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши муҳим ижтимоий-сиёсий, тарихий ва оламшумул воқеа ҳисобланади. Бунга биз тасодифий равишда ёки бўлмаса, оппа-осонгина эришганимиз йўқ. Уни ҳеч ким бизга ҳадя этган ҳам эмас. Мустақилликка халқимиз кўп йиллар давом этган жиддий ва машаққатли курашлар эвазига эришди. Авлод-аждодларимиз томонидан олиб борилган курашлар бўлмаганда, биз ҳеч қачон Мустақилликка эришмасдик.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги – бу жамиятимизнинг олдинги тараққиёти томонидан тайёрланган, босқичма-босқич жиддий курашлар туфайли содир бўлган объектив ва қонуний жараёндир.

Халқимизнинг асрий орзуси бўлган Мустақилликни қўлга киритишда Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хизматлари катта. Юртбошимизнинг ўзбек халқини озодликка чиқариб, сиёсий ва иқтисодий инқироз ботқоғидан олиб чиқиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бутун дунё эътироф этди.

Мустақилликка эришиш тарихини батафсил ўрганмасдан туриб мазкур ҳодисанинг моҳияти ва аҳамиятини тўғри англаб олиш мумкин эмас.

2. Ўзбекистонда  демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг барпо этилиши ва ҳусусиятлари.

Республикамизнинг мустақил давлат деб эълон қилиниши билан жамиятимизда сиёсий ислоҳотлар авж олиб кетди. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг назарий асослари ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ, республикамизда эски маъмурий-буйруқбозликка асосланган ҳокимият тизимидан миллий давлатчилик тизимига ўтиш механизми яратилди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кабул қилинди. қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти барпо этилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари – вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятлари ташкил этилиб, уларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини қарор топтириш сиёсати ишлаб чиқилди ва ҳаётга жорий этилди. Сиёсий партиялар, нодавлат жамоа ташкилотлари ва бошқа жамоат барлашмаларнинг Ўзбекистон республикаси ҳаётидаги ўрни асослаб берилди.

Шунингдек, давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ислоҳотлар ҳуқуқий асосларини яратиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онгни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган назарий ва амалий тадбирлар ишлаб чиқилди. Мазкур масалалар «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курснинг асосий муаммолари деб ҳисобланади.

3. Иқтисодий  ислоҳотлар, бозор муносабатларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган муаммолар.

Мазкур муаммолар туркумига Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш йўли, унинг асосий тамойиллари ва ҳусусиятлари, иқтисодий ислоҳотлар ва бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш, кўп укладли иқтисодиёт ва мулкдорлар синфининг шаклланиши, тадбиркорлик, кичик ва Ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш кабилар киради. Мазкур масалаларни чуқур ва атрофлича англаб олиш жамиятимизда содир бўлаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳиятини онгли равишда идрок этиб фаолият кўрсатишнинг муҳим омилидир.

4. Жамиятимизнинг маданий-маънавий тикланиши ва юксалиши билан боғлиқ бўлган муаммолар. Мустақилликни қўлга киритгач, дастлабки кунларданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебахо маънавий ва маданий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклаш-давлат сиёсатининг муҳим йўналишларига айланди. Натижада халқимиз ўз тақдирининг чинакам эгаси, ўз тарихининг ижодкори, ўзига хос миллий қадриятларнинг, маданиятининг соҳибига айланди.

Давлатимиз томонидан маънавий тикланишнинг ижобий, бунёдкорлик моҳиятини кучайтиришга қаратилган, бир-бирини тўлдирадиган сиёсий, иқтисодий ва маданий дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилди. «Ушбу дастурлар, - дейди И.А.Каримов, - биринчи навбатда, қайта тикланаётган меросга фарқлаб ёндашишга, энг муҳими, умуминсоний қадриятларини бойитадиган ҳамда жамиятимизни демократиялаш ва янгилаш талабларига жавоб берадиган, ахлоқ жиҳатдан аҳамиятли анъаналарни, урф-одатларини танлаб олиш заруриятига асосланган эди».

Мазкур дастурнинг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилиши натижасида маънавий ҳаётимизда муҳим ўзгаришлар рўёбга чиқди. Миллий меросимиз, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз тикланди, динга муносабатимиз ўзгарди, она тилимизга  давлат мақоми берилди, миллий ифтихори ўсди. Таълим-тарбия соҳасида, кадрлар тайёрлаш тизимида муҳим ўзгаришлар бўлаётир. Миллий қадриятларимиз мазмунан бойиб жаҳон маданиятига қўшилишда воситачилик роль ўйнаб келмоқда.

Жамиятимизнинг маънавий ҳаётидаги туб сифат ўзгаришларни синчиклаб англаб олиш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш жараёнини илмий асослаб беришда катта аҳамият касб этади.

5. Ўзбекистоннинг миллий манфаатлар устуворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсати билан боғлиқ бўлган муаммолар.

 Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш – давлатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситасидир. Шуни эътиборга олган ҳолда Республикамиз ўзининг халқаро обрў-эътиборини қозониш ва мустаҳкамлаш, халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ўзини қарор топтиришга қаратилган ташқи сиёсати, уни амалга ошириш йўлларини белгилаб олди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини мамлакатимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш, унга таҳдид солиб турган минтақавий можаролар, диний экстремизм ва фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик, этник ва миллатлараро зиддиятлар, коррупция ва жиноятчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик, экологик муаммоларнинг олдини олиш, жамиятимизда тинчлик, барқарорликни сақлаб қолиш, Ўзбекистоннинг ҳорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқалари, МДҲ, Марказий Осиё мамлакатлари билан кўп томонлама ва икки томонлама ҳамкорлиги кабилар ташкил этади.

Мазкур масалалар ҳам Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси муаммолари доирасига киради.

Юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишларга даҳлли бўлган муаммолар бир-бири билан узвий боғланган, шунинг учун ҳам уларнинг бирини иккинчисидан ажратиб қараш мумкин эмас.

Шуни ҳам  аҳолида эслатиб ўтиш жоизки, «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курснинг предмети, муаммолар доираси ҳаётий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда мазмунан бойиб, ўзгариб туради. Шу тариқа, эски муаммолар ҳал этилгандан кейин унинг ўрнини янги муаммоларнинг қалқиб чиқиши табиий ҳолдир. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, мазкур курсни ўзлаштиришда ҳар бир масалага ижодий ёндашиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти предмети доирасига кирадиган муаммолар билан Давлат ва ҳуқуқ асослари, Иқтисодиёт назарияси, Маънавият асослари, Сиёсатшунослик, Фалсафа, Социология ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар ҳам шуғулланади.

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси жамиятнинг умумий тузилиши, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий, миллатлараро ва давлатлараро муносабатларининг шаклланиши ва тараққий этиш қонуниятлари билан шуғулланади. Шу сабабли у, бошқа жамиятшунос фанларига нисбатан кишиларни кенг кўламли маълумотлар билан қуроллантиради. Мана шу ҳусусияти билан Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси жамиятни фалсафий тушунишга ёрдам беради. Лекин мазкур курс фалсафанинг ўрнини боса олмайди. Чунки, Фалсафа Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанига нисбатан нафақат жамият, балки табиат, инсон тафаккурининг энг умумий алоқадорлик ва ривожланиш қонуниятларини ўрганадиган фандир. Шунинг учун ҳам у барча табиий ва ижтимоий фанларнинг умумий методологик асосини ташкил этади.

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш каби олий мақсаднинг танланиши мустақиллик билан боғлиқ. Мустақиллик қўлга киритилмаганида, Ўзбекистон ўз тараққиёти йўлини ўзи танлай олмас эди. Мустақилликнинг қўлга киритилиши Ўзбекистон олдига маъсулиятли вазифани қўйди.

Ўзбекистон қандай давлат қуради? Дунё жамоатчилиги ҳам бунга алоҳида эътибор билан қаради. Ўзбекистоннинг истиқлоли ва инсонларнинг тақдири ҳам, уларнинг қандай ҳаёт тарзига эга бўлиши, миллий-маънавий мерос билан умумбашарий тамойилларнинг уйғунлигини таъмилаш ҳам, унинг олдида кўндаланг бўлиб турган давлатчилик қурилишининг қандай асосда амалга оширилиши билан бевосита  боғлиқ  эди.

          Ўзбекистон исломий давлат қуриш эмас, дунёвий давлат қуриш йўлини танлади. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари мавжуд. Бунинг учун дунёвий давлатнинг исломий давлатдан фарқли жиҳатларини, унинг афза

Маълумки, Ўзбекистон Ўрта Осиёда исломга эътиқод қилувчи энг қадимий заминлардан бири бўлиш билан бирга, мусулмончилик илмининг ислом оламида ҳамма тан олган анъаналарига ҳам эга. Ислом маданияти бир неча асрлар давомида ўзбек халқи маънавиятининг асоси бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай. Шу билан бирга, Президент И.А.Каримов, Ўзбекистон учун мамлакатни дунёвий асосда ривожлантириш, дунёвий давлат қуриш йўлидан боришга алоҳида аҳамият бериб келмоқда. Бу демократик давлат қурилишида муҳим. Бу масалада И.Каримов шундай дейди: Биз, дин бундан буён ҳам аҳолини энг олий руҳий, ахлоқий ва манавий қадриятлардан тарихий ва маданий меросдан баҳраманд қилиши  тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишга йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимиз хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Конституциясида «дунёвий давлат» деган атама йўқ бўлсада, унинг моҳияти бир қанча моддаларда берилган деб айтиш мумкин. Бунга мисол қилиб қуйидаги фикрни кўрсатиш мумкин:

“Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган... Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди” (61-модда), “...Диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳам жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти таъқиқланади” (57-модда), “...Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас” (12-модда).

Дунёвий давлат қандай тамойилга таянади:

нсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига асосланади;

емократия ва ижтимоий адолатни эътироф этади;

-халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинади;

-фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсади;

нсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлайди;

-ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибасига таянади.

Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг ҳуқуқий асослари унинг Конституциясида белгилаб қўйилади ва унга таяниб иш олиб боришни англатади. Мустақиллик Ўзбекистон халқи ҳаётида янги тарихий даврни бошлаб берди. ўз мустақиллигини, эркини қўлга киритган ҳар бир халқ ўз тараққиёти йўлини излайди, янги жамият бунёд этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий давлатига хос бўлган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий камолот ва тараққиёт йўлини белгилаб олди. Бу бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга асосланган демократик ҳуқуқий давлатни, фуқаролик жамиятини барпо этиш деган ғояда ўз ифодасини топди. Ҳамда бу жамиятнинг олдида турган мақсадни таъкидлар экан И.А.Каримов шундай дейди: Биз қурадиган жамият Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий қадриятларимиз ва маданиятимиз қайта тикланишини: инсоннинг маънавий аҳлокий баркамоллигини таъминлаши керак.

Бу ерда гап умуман демократик жамият қурилиши тўғрисида кетмаётганлигини аниқ ҳисобга олиш муҳим. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон қурилаётган демократик жамиятнинг бошқа жамиятлардан фарқли жиҳатлари ҳамда умумий томонларини ҳам аниқлаш муҳим.  

Масалан, Ўзбекистон демократик жамият қуриш йўлини танлар экан, собиқ тоталитар тузумидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси:

оммунистик мафкурага таянилмаганлиги билан;

инфийлик, партиявий тамойилларидан мутлақо бегоналиги билан;

нсон-энг улуғ неъмат деган фикрга асосланилганлиги билан;

-“давлат-жамият-фуқаро” муносабатидан тубдан фарқ қиладиган “фуқаро-жамият-давлат” ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий асосига қўйилганлиги билан ажралиб туради.

Демократия Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти тарихида тушуниш қийин бўлган концепциялардан биридир. Ўзбекистон миллий давлатчилиги тарихида демократия тушунчаси учрамайди. Лекин 3000 йиллик тарихга эга бўлган бугунги Ўзбекистон учун, унинг кўринишлари, демократик тамойилларнинг негизлари бўлган деган хулоса келиб чиқмайди.

Авесто (милл.авв. YII-YI), Беруний, Хоразмий, Сиёсатнома (X1 аср), “Қобуснома, Ҳидоя, “Қутадғу билиг, Темур тузуклари, Шайбонийнома, Хоразм шажараси, Навоий асарлари, Улуғбек Тўрт улус тарихида ва ҳ.к.

ор Россиясининг истилоси (1860-1917) давридаги ижтимоий ҳаёт;

устабид Совет даври. Сохта демократия даври бўлди (1918 йилдан 1991 йилгача);

устақиллик - янги Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши (1991йилдан ... ҳозиргача);

-“демократия халқ ҳокимияти, деган луғавий маънони билдиради;

-демократиянинг вазифаси - фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, уларнинг бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган жамиятни қуришдан иборат бўлган ва шундай бўлиб қолади. Лекин ҳозиргача ҳеч ким бунга мукаммал эришмаган, фақат унга максимум ҳаракат қилган;

-демократик бошқарувда сиёсий ҳаётда иштирок этиш нафақат фуқароларнинг ҳуқуқи, балки уларнинг бурчлари ҳамдир.

Демак, демократик жамият-фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, уларнинг бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган, бошқарувда фуқаролар фаол иштирок этадиган жамиятдир.

Демократик жамият қўллайдиган тушунчаларни ўрганишда қуйидаги учта жиҳатни ҳисобга олиш керак:

1)        ижтимоий гуманитар фанларга тегишли бўлган умумий тушунчаларни: масалан: жамият, цивилизация, эркинлик, ҳуқуқ, қонун, маданият, тараққиёт, демократия.

2)        Ижтимоий сиёсий фанлар билан яқин бўлган тушунчалар ҳуқуқий давлат, хусусий мулк, фуқаролик жамияти, сиёсат, сиёсий ҳокимият, сиёсий ташкилотлар, сиёсий тизим, сиёсий режим, сиёсий плюрализм, сиёсий онг, сиёсий маданият ва бошқалар.

3)        Қўпроқ Ўзбекистон билан боғлиқ ҳолда ишлатиладиган тушунчалар:

           Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти фани ўрганадиган таянч тушунчалар: “Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос тараққиёт йўли”, эркинлик, мустақиллик, демократия, қонун устуворлиги, “демократик давлатчилик”, “демократик жамият”, “демократия”, “демократик жамият тўғрисидаги қарашлар”, “демократик жамиятнинг миллий-маънавий”, “миллий-маънавий қадриятлар”. Ўзбекистон иқтисодий ҳаётининг демократлашуви, ижтимоий ҳаёт ва демократия, сиёсий ҳаётнинг демократик тамойиллари, “демократик қадриятлар», “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилиши”, “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт”, “Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти”.

Курснинг предмети - Ўзбекистон демократик фуқаролик жамиятининг  шаклланиши, қарор топиши ва амал қилиши қонуниятлари:

Курс объекти: Ўзбекистон жамияти ҳаёти соҳалари.

Курс услублари:  тажриба, қиёсий таҳлил, эмперик-социологик ва илм-фаннинг бошқа замонавий услублари.

Курс вазифаси: билиш, назарий, дунёқараш, тарбия, аксиология, сафарбар этиш.

Масалан: фалсафа онгнинг инсонга хос ҳусусияти жамият ривожининг муҳим омили сифатида; социология гуруҳ онги муаммоси сифатида; Политология сиёсий онг; ҳуқуқшунослик ҳуқуқий онг; демократик жамият демократик онг кўринишида ўрганади.

Курс қонуниятлари:  умумий қонуниятларга таянади ва хусусий, алоҳидаликни ҳисобга олади.

Масалан: Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг ўзига хос ва мос бўлиши қонунига қуйидагиларни киритиш мумкин:

-демократик жамият қурилишида миллий ҳусусиятлари ҳисобга олиш қонуни;

-демократик жамият қурилишининг  миллий-маънавий қадриятлари билан боғлиқлиги;

-ўзига хос ҳусусиятларни Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий- сиёсий ҳаёти билан алоқадорлиги қонуни;

-Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг умумбашарий қонуниятлари.

Ҳозирги замон Миллий демократик давлатга хос жиҳатлар:

емократик нормаларга таянадиган ҳуқуқий давлат;

-демократик зид бўлмаган ҳолда тарихий анъаналар ва жамият ҳаётининг муҳим соҳаларидаги миллий ҳусусиятлар сақланади;

арча фуқароларнинг тенглигига асосланган миллий сиёсат олиб боради;

-унинг геосиёсий мавқеи иқтисодий, маънавий ва ҳарбий техник имкониятига, салоҳиятига мос бўлади;

уқаролар ижтимоий онгида демократик тафаккурига амал қилади;

устақил ички ва ташқи сиёсий олиб боради;

-ўз тараққиёти йўлини мустақил танлайди ва амалга оширади;

-ўз қобиғида яшаш мумкин эмаслиги қоидасига таянади, очиқ демократик давлат ҳисобланади.

Жаҳон тажрибалари гувоҳлик беришича, инсон тараққиётининг ҳозирги босқичида давлат қурилишининг олий, маданий шакли демократиядир ва у қуйидаги тамойилларга асосланади:

-халқнинг эркин ҳоҳиш иродаси;

- фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;

-инсон ҳуқуқларининг устуворлиги;

-ҳокимият органларининг сайлаб қўйилиши;

-уларнинг сайловчиларга бўйсуниши;

-тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайлаб қўйиладиган органлар олдида ҳисоб беришга бурчлилиги;

-ҳокимият тармоқларининг тақсимланганлиги.

Юқорида кўрсатиб ўтилган тамойилларни тушунтиришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунё миқёсида энг мукаммал демократик конституциялар сафидан ўрин эгаллаганлиги қонунларнинг устуворлиги, уларнинг инсон манфаатларини кўзлаб иш тутишга қаратилганлиги илмий далилларга асосланганлиги муҳимдир.

Демократия шахс билан жамиятнинг уйғунлигини таъминловчи омилдир. Бу уйғунлик қанча такомиллашган бўлса, жамият тараққиёти шунчалик илдамлашади. Демократия шахс эркинлигини таъминловчи ва уни тартибга солувчи омилдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир” мавзусидаги маърузасида “Давлат қурилиши ва бошқарув соҳасидаги энг муҳим вазифа бу - қонунчилик ҳокимияти бўлмиш мамлакат Парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ижро ва суд тармоқлари Ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришишдан иборат”.

Хулоса қилиб айтганда, демократик жамиятда давлат идоралари эмас, балки жамоат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар устувор бўлади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўқитишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

1.Президент И.А. Каримов асарларини фундаментал-илмий-назарий жиҳатдан чуқур ўргатиш.

2.Ўтиш даври мавзусини тараққий этган мамлакатлар тарихий тажрибаларидан фойдаланиб кенг илмий далиллар асосида тушунтириш ва талабаларни имкон қадар дарсда фаол иштирок этишларига эришиш.

3.Фан бўйича тайёрланаётган маъруза матнлари ва ишчи дастурларини мунтазам янгилаб бориш ва оммавий ахборот саҳифаларида чоп этилаётган янгиликлар билан бойитиш.

4.Дарсларни имкон қадар давлатимизда қўлга киритилаётган ютуқларга оид фильмлар ёрдамида илмий далиллар асосида тушунтириш.

5.Дарсларни эркин мулоқот тарзида ўтиш, талабаларни эркин фикрлашга ўргатиш.

6.Аудиторияни кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига оид плакатлар билан жиҳозлаб, мавзуларни мустақил ўзлаштиришлари учун талабаларга имкон яратиш.

Адабиётлар:

 

1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1—жилд.Т.: Ўзбекистон, 1996.

2. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1996.

3. Каримов И.А. Ватан  саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.Т.: Ўзбекистон, 1996.

4. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4 - жилд.Т.: Ўзбекистон, 1996.

5. Каримов И.А. Янгича фикрлаш  ва ишлаш давр талаби. 5 - жилд. Т.: Ўзбекистон, 1997.

6. Каримов И.А.Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6 - жилд-Т.: Ўзбекистон, 1998.

7. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қулимиз билан кўрамиз. 7- жилд.Т.: Ўзбекистон, 1999.

8. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт — пировард мақсадимиз. 8 -жилд-Т.: Ўзбекистон, 2000.

9. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9 - жилд-Т.:Ўзбекистон, 2001.

10. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10 - жилд-Т.: Ўзбекистон, 2002.

11. Ўзбекистои тарихи.1-2-жилд.- Т.: Академия, 2000.

12. Аристотель. Политика. Сочинение в 4-х томах.Т.4 – М.,1993.

13. Азизхўжаев. Давлатчилик ва маънавият. -Т.: Шарқ, 1997.

14.Бобоёров Р. Турк хоқонлигининг Мовароуннаҳрдаги бошқарув тизими ҳакида. Ўзбекистон тарихи, 2000.- 4-сон.

15. Форобий.Фозил одамлар шаҳри.Т:А.Қодирий, 1993.

16. А.Темур. Темур тузуклари. Т.: Ғ.Ғулом нашриёт, 1991.

17. Хожа Абдулхолик Гиждувоний.-Т.:Ўзбекистон, 2003.

18. Низомулмулк. Сиёсатнома. -Т.: Адолат нашриёти. 1997.

19. Ёқубов А. “Қутадғу билигда давлатчилик  концепцияси.-Т:1997.

20. Одилқориев Х.Т. Ўзбекистон Республикасида қонун чиқариш жараёни.-Т.: 1995.

21. Салимов О. Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили.-Т.: Шарқ, 1999.

22. Саъдуллаев А. Тарих ва тараққиёт ва давлатчилик. Жамият ва бошқарув. 2000, 1-сон. 19-20 бет.

23. Усмонов П. Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар сари.- Т.:Университет, 1996.

24. Халилов Э.Х. Ижтимоий турмушда ҳуқуқий онгнинг ўрни. -Т.: Ўзбекистон, 1997.

25. Хусанов О.  Ўзбекистон Республикаси давлат органлари. - Т.: Шарқ, 1996.

 

 

II - Мавзу: Ўзбекистонда демократик жамият тўғрисидаги қарашларнинг манбалари ва унинг ривожланиш босқичлари

 

Режа:

 

1. Ўзбекистонда давлатчилик назариясининг пайдо бўлиш тарихи.

2.Давлатчилик ғояларининг назарий асослари ва уларнинг шаклланиши.

3.Ўзбекистонда демократик жамият қуришининг ривожланиш босқичлари.

 

Ҳар қандай давлат ўз жамиятининг тарихий маданий ва ахлоқий мероси негизлари асосида ривожланди. Бундай уйғунлик халқни ривожланишида янги босқичларга кўтаради, унинг истиқбол омилларини кенгайтиради. Аждодларимиз томонидан яратилган ана шундай давлатчилик мероси инсоният тарихи ривожига улкан ҳисса қўшган.

Президент И.А.Каримов тарихчи олим ва журналистлар билан бўлган учрашувда — “Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон бугун тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу-фузалолар, олиму- уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган”, дейди.

Дарҳақиқат, Моварауннаҳр оралиғида пайдо бўлган улкан давлатчилик маданий мероси инсоният тарихи ибтидосида энг дастлабки ҳамда қадимий давлатчилик маданият сифатида маълум. Айни пайтда, бундай мерос мустақиллигимиз шарофати билан миллий давлатчилик тўғрисидаги таълимотларни ўрганиш имкониятларини очиб берди.

Маълумки, Ўзбекистонда миллий давлатчилигимиз тўғрисидаги энг қадимги манба “Авесто”дир. У эрамиздан олдинги 3 мингинчи йилларда аждодларимиз томонидан яратилган илк давлатчилик тўғрисидаги ижтимоий қараш ҳисобланади. Агар “Авесто”да илгари сурилган ғояларга эътибор берадиган бўлсак бугунги адолатпарвар  демократик жамият барпо этишга қаратилган ғояларимиз билан  ҳамоҳанг эканлигини кўрамиз.

Давлатчилик асосларини шакллантириш борасида “Авесто” деярли барча ижтимоий масалалар, қадимги географик тушунчалар, этник жамоалар, вилоят худудлари, уларнинг номлари, қадимги мамлакатларнинг рўйхати, иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, ижтимоий ва сиёсий тузум асослари, зардуштийларнинг фалсафаси, дунё тарихининг ривожланиши ҳакидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади.

Манбада, аввало, инсон, эрки, комиллиги, руҳий соғломлиги масалалари устувор қўйилади. Масалан: Мен яхши фикр, яхши сўз, яхши ишга шон – шавкат бахш этаман дейилади Яснанинг 14 китобида. Ахура Мазда, инсонлар ўртасида  бўлаётган муносабатлар ўзаро самимийлик, ҳурмат, беғаразлик, ёрдам ва оқибатли бўлиш зарурлигига, ёмон фикрлардан ҳоли бўлишга ишора қилади. Каттага ҳурмат ва кичикка иззат, сабр-бардош, ҳалоллиқ меҳр-оқибат ва бошқа бир қатор тамойиллар борки, миллий ғоямизнинг асосий тамойилларига уйғун келади.

Ғояларнинг бундай тарзда қўйилиши дунё ана шу кучларнинг ёнма —ён яшашдан иборат, деган фалсафанинг моҳиятини англашга ундайди. Шу тариқа “Авесто” ўша замонда яшаган одамлар ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштиришда давлатга бўлган эҳтиёж ва зарурияти ўлароқ юзага келган манба бўлиб ҳисобланади.

“Авесто”да энг муҳим масалалардан бири бу - ҳуқуқий муносабатларнинг назарий жиҳатдан шаклланганлигидир. Унда инсон ҳаёти ва одамлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ҳуқуққа асосланганлиги ҳақида маълумот бор. Ҳақиқат, яхши сўз ва мақсад, поклик ва эзгуликка интилиш, сув, ер, олов, хонадон ва чорвани асраб авайлаш ахлоқий бурч бўлиб саналган. Инсон ўзининг ишлари ва фикрлари билан, яхшилик ёруғлик ва бахт келтирувчи, ҳаёт ва ҳакиқат берувчи олий тангри Ахура Маздага ёрдамчи бўлиб хизмат қилади.

Оила ва жамоада берилган сўздан ёки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тузилган аҳдномани бузиш катта гуноҳ ҳисобланган: “О Спитама, шартномани бузувчи киши бутун мамлакатни бузади, шу билан бирга Артага тегишли барча мулку-молларга путур етказади. О Спитама, ахдингни бузма...” (“Яшт”, X боб).

Тарихий хужжатлар асосида айтиш мумкинки, “Авесто”нинг “Ясна”, “Виспрат”, “Яшт”, “Видевдат” китобларида илгари сурилган ҳуқуқий таълимотлар Рим ҳуқуқидан қадимийроқ ҳисобланади, боз устига, улар кейинчалик ташкил топган давлатлар сиёсий тизимининг шаклланиши манбаси бўлиб ҳам хизмат қилган. Шу тариқа “Авесто” грек мутафаккирлари ва Рим ҳуқуқшунослари ижодига ўзининг ҳар томонлама мукаммаллиги билан таъсир кўрсатган. Жумладан, инсон ҳуқуқи, жисмоний ва ҳуқуқий шахс эркинлиги, инсон эркинлиги, эркак ва аёлнинг тенглиги масаласи, озчиликнинг ҳуқуқи, вояга етмаганлар ҳуқуқи, виждон, эътиқод ва дин эркинлиги, жамоа ва гуруҳларнинг ҳуқуқи, мол-ҳол ҳуқуқи, оила шартномаларнинг мажбурийлик ҳуқуқи, жиноятнинг қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида содир этилган жиноят турлари ишлаб чиқилган, ўғрилик ёки босқинчилик фарқлари таснифланган, ҳимоя ҳуқуқи ва суд ишларини юритиш ҳамда ташкил этиш каби бошқа ҳуқуқий тамойиллар ўз ифодасини топган.

Бундан ташқари, “Авесто”даги адолатли қонунлар ва яхши ҳокимлар тўғрисида илгари сурилган ғояларга таяниб айтиш мумкинки, улар умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ бўлган демократик таълимотларнинг назарий кўринишлари сифатида ўз ифодасини топган.

Инсон табиатан эркинликка, эзгуликка интилиб яшайди. Бундай эҳтиёжларнинг барча учун умумий бўлган қоидаларини ва уларнинг тартиботларини ташкил этишда давлатга бўлган эҳтиёж вужудга келади. Мана шундай эҳтиёж маърифий ва маданий таълимотларнинг ҳосиласи сифатида умуминсоний қадриятларнинг мезонларини шакллантириб келган. Айни пайтда, кишилик жамиятининг ўзаро урушлар ва ихтилофлар билан боғлиқ даврларида янги маърифий таълимотлар ҳалоскор ғоя сифатида вужудга келган, айнан IX ва XIII асрлар Ўрта Осиё тарихида шундай мураккаб давр бўлган.

Халқнинг ўз мустақиллиги учун курашиши, бунда ҳуррият ва инсон эркинлиги ғоялари миллатни маънавий юксалишига олиб келган. Бу даврда дунёга машҳур Хоразимий, Фарғоний, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Низомулмулк каби файласуф, сиёсатчи  тарихчи олимлар шу даврда яшаб ижод этдилар. Бу давр ўз мазмуни, салмоғи жиҳатидан Ўрта Осиё ўйғониш даври деб тарихга киради. Уйғониш даври маданиятининг ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат эди:

1. Дунёвий маърифатга интилиш, бу йўлда ўтмиш ва қўшни мамлакатларнинг маданияти ютуқларидан кенг фойдаланиш, айниқса, табиий-фалсафий, диний, тарихий ҳамда ижтимоий илмларни ривожлантириш.

2. Табиатга қизиқиш, табиатшунослик илмларининг ривожи, рационализм, ақл кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни топишга қаратилган фанларга бериш, ҳакиқатни инсон тасаввури, илмининг асоси деб ҳисоблаш.

3. Инсонни улуғлаш, унинг ақлий, табиий, руҳий бадиий, маънавий фазилатларини асослаш, инсонпарварлиқ юқори ахлоқий қонун ва қоидаларни намоён этиш, комил инсонни тарбиялаш.

4. Универсаллик-қомусийлик барча табиат ҳодисалари билан қизиқиш ва унинг моҳиятига интилиш.

5. Давлат қурилиши ва бошқарувининг назарий негизлари адолат, ахлоқ тамойилларида шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий ҳамда амалий асосларини ривожлантириш.

6. Давлат раҳбари ва хизматчиларининг фаолият даражалари таснифлари, масъулияти мезонлари тизимининг назарий негизларини яратиш.

Шу даврнинг йирик намоёндаларидан бири Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида инсоният жамиятининг вужудга келиши ва ривожланишининг муайян табиий  давлатга бўлган эхтиёжларнинг пайдо бўлишини, унда адолат ва ахлоқнинг шаклланиши қонуниятларини назарий жиҳатдан таснифини яратганлиги билан машҳурдир. Шу тариқа олим давлат шакллари ва унда бошқарувнинг мунтазам, изчил сиёсий тизимини яратишга эришади. Масалан, фозиллар шаҳрининг (давлат назарда тутилган) таркиб топиши ва унда қандай ахлоқий сифатдаги шахснинг раҳбар бўлиши таснифлари бугунги демократик жамият қуришнинг бевосита назарий талаблари билан уйғун келади. “Уларнинг ўзларидан сайланган раҳбар ёки бошлиқлар ҳокими мутлоқ бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган энг олижаноб, раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душмандан муҳофаза қиладилар”, деб давлат бошқарувида демократик тамойилларни таъминлаш билан боғлиқ ахлоқий кадриятларни тизимлаштиради.

Эътиборли жиҳати шундаки, Форобий қарашларидаги “ҳокимни мутлоқ бўлмаслиги”, “сайловчилар иродаси”, “озодлик” каби фикрлари нафақат шу даврда, балки, бугунда ҳам инсоният маданиятининг —  демократиянинг бош ғояси бўлиб хизмат қилади.

Айни пайтда, Форобий Фозил шаҳарнинг (давлатнинг) зидди бўлган шаҳарларнинг ижтимоий моҳиятини очиб берадики, бу тоталитар давлат тизимига хос келади. Масалан, разолат ва бадбахтлик шаҳри, обрўпарастлар шаҳри, амалпарастлар, ҳадимиятпарастлар шаҳри ва ҳ.к. турларини кўрсатади. Бундай шаҳарлар адолатли жамият қуриш тўғрисидаги таълимотларга зид эканлиги кўрсатилади.

Давлат ва унинг бошқарувига даҳлдор масалалар Юсуф Хос Ҳожиб ижодида ҳам катта ўрин тутган. У “Кутадғу билиг” достонида давлатни бошқариш амаллари, қоидалари ва сиёсий-ахлоқий муносабатларни жамиятда қарор топтиришга қаратилган қарашлари билан эътиборлидир. У давлат бошқаруви ва хизматини ташкил этиш турларини ҳамда шу даражаларга мувофиқ сифатларини таснифлайди, “Шоҳликка даъвогарлар онадан ажиб бир истеъдод билан туғиладилар ва улар дарҳол яхши-ёмонни ажратиш фитратига эга бўладилар. Бундайларга Худо идрок фаросат ва юмшоқ бир кўнгил ато этади, қолаверса яхши иш юритиш уқуви билан ҳам сийлайди”, дейди олим.

Айни пайтда, ана шундай истеъдоднинг таснифларини Форобий сингари 12 сифатларини кўрсатиш билан бирга унинг вазифа ва мажбуриятларини белгилайди. Бунда у жамият табақаларини 15 тоифага ажратиб, ҳар бирига кўрсатилиши лозим бўлган мурувватни адолатли давлатни мустаҳкамлашда ва унинг бошқарувини ташкил этишда муҳим омил эканлигига эътиборни қаратади. Масалан, у, зиёлилар тўғрисида шундай дейди: “Ҳакиқий зиёли ҳакиқат таянчи бўлади. Агарки оламда донишлар бўлмаганда, ерда ризқ рўз унмас эди. Уларнинг зиёси халқ, йўлини ёритувчи машъалдир. Донишларга ширин сўз билан баҳра бер, моддий манфаатини қодиришга ҳаракат қил”.

Унга замондош бўлган қомусий олим Ибн Сино Ўрта Осиё табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий фикрларнинг буюк намоёндаси, тиббиёт, фалсафа, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий таълимот тарихига улкан ҳисса қўшган мутафаккирдир. Ибн Сино фалсафани назарий ва амалий фалсафа сифатида иккига бўлади. Ижтимоий-сиёсий масалалар, давлат, инсон жамиятининг тузилиши, вазифалари, жамоани бошқариш, инсон уюшмаларининг фаолияти, инсоннинг хулқ-одатлари, ахлоқ, жамоа ва оиладаги ахлоқ мезонларини ўрганади.

У амалий фалсафани ўз вазифаси ва предметига қараб уч қисмга бўлади. Ахлоқшунослик - бу инсон шахсиятининг фазилатлари, ахлоқий тушунчалар, қоидалар: иқтисодиёт оилани бошқариш, унинг талабларини, вазифа ва фаолиятини таъминлаб туриш учун зарур бўлган масалалар: сиёсат — бу давлатни идора этиш ва бошқариш, хукумат ва фуқароларни хамда давлатлар ўртасидаги муносабатларни таъминлаш масалаларини ўрганиши таснифланади. Унинг “Ишорат ва Танбихот”, “Рисодату тадбири манзил”, “қуш тили” каби асарлари бевосита давлат бошқарувининг адолатпарвар ва ахлоқий асосларига баришланади.

Адолатли давлат бошқаруви, унинг мукаммал тизимини яратиш борасида улкан илмий мерос қолдирган ўрта асрлар мутафаккири Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари муҳим манба ҳисобланади. У амалдорларни ахлоқий фазилатларига караб танлаш, адолат ва инсофни оёк ости қиладиган кишиларни давлат ишларига аралаштирмасликни, давлатни бошқаришда кенгаш билан олиб бориш, фаолиятларни мунтазам назорат қилиш, итоат ижро ва сифатлари тўғрисидаги фикрлари билан аҳамиятлидир. Айникса, Низомулмулкнинг “Кўпчилик бўлиб қабул қилинган тадбир энг савобли бўлади ва шундай йўл тутиш керак”, деган қарашлари аждодларимизнинг давлат қурилишининг демократик тартиботларига нечоғли даражада аҳамият берганлигидан далолат беради.

Маълумки, ислом дини ижтимоий дунёқараш сифатида кенг тарқала бориши билан унинг назарий, фалсафий, ҳуқуқий томонларини ишлаб чиқишга эътибор ҳам таборо ортиб борган. Шу тариқа IX — XII асрларда Мовароуннаҳрда илм-фан, маданият, ислом фалсафасининг назарий жиҳатдан юксак даражада ривожланган даври бўлди. Улардан Имом ал-Бухорий, Имом Ат-Термизий, ал-Мотрудий, Муҳаммад Имом Раззолий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Бурҳонуддин ал-Марғилоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд, Жалолиддин Румий каби буюк алломалар ўзларининг илмий тадқиқотлари билан жаҳон маданиятига улкан ҳисса қўшдилар.

Диний-илмий тадқиқотларда борлиқ, илоҳий қудрат, инсон комилиги, адолат, инсоф,  диёнат,  виждон,  адолат каби  ғоялар  инсон руҳиятини поклаш орқали эркин жамиятга чорланади. Бу борада Ж.Румий шундай дейди: “Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ, зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир. Дарҳакиқат, Ж.Румийнинг қарашларида инсоннинг фарқи унинг комиллигига асосланади. Шунинг учун у дунёга ирқи, дини, миллати, табақасидан қатъи назар, барча инсонларга баробар мурожаат қилади. Менга ваҳдаи майини тутгил, ўзгаларни ҳам ондин баҳраманд этгил, токи жамоат жам бўлиб, факат сувратда бўлмиш тафовутларни бартараф этайлик. Биз ҳаммамиз ягона оғочнинг бутоқлари, ягона қўшиннинг навкарларимиз. Жалолиддиннинг башарият  бирлиги  ҳақида гапириши ўша давр учун мислсиз жасорат зди.

Ижтимоий-сиёсий тараққиёт ривожининг маънавий асосларини ўрганишда Ўрта Осиёда вужудга келган тасаввуфчилик оқимининг аҳамияти ҳам алоҳида муҳим ўрин тутади. Тасаввуф гарчи ислом бағрида ниш уриб, Қуръон ва Ҳадислар ҳикматидан озиқланган, кўп ҳолларда шариат аҳкомига суянган бўлса-да, лекин у расмий диний ақидапарастлик ва мутаасибликка ҳамда ҳоким табақаларнинг айшуишратларга ғарқ турмуш тарзи, талончилик ва манфаатпарастликка зид ўлароқ меҳнаткаш халқ норозилигини ифодалаб келди. Ушбу таълимотнинг эл орасида ёйилиб, фикрий янгиланишларга қаноат бергани, хaқ ва ҳақиқатга ташна зиёллар юрагини банд этганига сабаб шу.

Тасаввуф таълимоти асосида адолат, ҳақиқат, тўғрилик, меҳр-шафқат, инсоф, имон, эътиқод, илм, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби умуминсоний ғояларни тарғибот қилувчи мурувватга асосланган бир қанча диний сиёсий оқимлар пайдо бўлади. Улар жамиятнинг ахлоқсиз унсурларига ғоявий куч сифатида қарши қуйилади. Бу борада, А.Яссавий шундай дейди: “Шайх улдурким, ниёз олса, мустақиҳларға, ғариб, бечораларға бергайлар. Агар олиб ўзи еса, мурдор эт емишдек бўлғай. Агар тўн қилиб кийса, ул тўн тўнғузча Ҳак таъоло намоз, рўзасини қабул қилмағай ва агар олған ниёзидин нон қилиб еса, ҳақ таъоло они дўзахда турлук азобға гирифтор қилгай. Ва агар ондоғ шайхга ҳар киши эътиқод қилса кофир бўлғай”.

Яссавийнинг ҳикматларида раҳбар шахсларнинг сифатлари тўғрисидаги талқинлар деярли ижодининг асосини ташкил этади. Чунки, шу даврда халқ, орасида катта обрў-эътиборга эга бўлган сўфий шайхлар сиёсатга бевосита аралашиб келганлар. Бу борада Амир Кулолнинг ўғли Амир Умарнинг қарашлари (1406 й. ўлган) сиёсатнинг назарий ва амалий моҳиятини очишда эътиборлидир. Унда сиёсатга шундай нисбат берилади: “Билгилким сиёсат — тутиб туриш ва тартибга солишдир...,        ёмон кишиларни қўрқинч ва титроқда тутмоқ, яхшиларни тақдирламоқ керак. Агар сиёсат бўлмаса, давлатнинг муҳим ишлари амалга ошмайди: агар тартибот жазо қонунлари бўлмаса давлат ишлари ҳам унгланмайди, чунки ҳукмдорнинг, жамоанинг кўрки, давлат ва диннинг ривожи сиёсатдир”. Яъни дин орқали сиёсатда умуминсоний қадриятлар ифода этилиши ва бундай сиёсат эса бевосита давлат қонунлари орқали амалда ўз тасдиғини топишига эришмоқ лозим деб ҳисобланган.

XIII—XIY асрларда Ўрта Осиёни мўғуллар томонидан истило қилиниши иқтисодий ва маънавий ҳаётга катта салбий таъсир кўрсатади. Мамлакатда жабр-зулм ва зўравонлик кучаяди, меҳнаткаш халқ, қаттиқ эзилади. Жуда кўп маданий бойликлар, илм масканлари, Мадраса ва кутубхоналар йўқ қилинади, санъат ва илм-фан вакиллари: олимлар, шоир ва ёзувчилар, мунажжимлар, меъморлар ва мусаввирлар ўлдирилади, омон қолганлари Шимолий Ҳиндистонга, ғарбий Эрон ва Хурасон вилоятларига қочиб жон сақлаб қоладилар.

Айнан мана шундай мураккаб даврда Амир Темурнинг (1370 йил) сиёсий саҳнага келиши ҳамда мустақил давлат барпо этиши Ўрта Осиё халқларининг мўғул истилосидан, ички ўзаро низолардан қутулишига олиб келади. Мамлакатда ўрнатилган барқарорлик марказий давлатнинг тез орада мустаҳкамланишига, сиёсий кучлар тарқоқлигини бартараф этишга, айни пайтда, турли ислоҳотларнинг амалга оширилишига, илм —фан ва маданиятнинг ривожланишига туртки бўлди.

Бу даврда миллий давлатчилиқ тўғрисидаги қарашларнинг ривожланишида Амир Темурнинг хизматлари катта бўлди. Унинг тузукларида давлат тизими, уни идора қилиш услублари ва воситалари, ундаги турли лавозим, вазифалар даражаси, табақаларнинг тоифаланиши, ҳарбий қўшинларнинг ташкил этилиши, жанг олиб бориш маҳоратлари, давлат хизматчилари рағбатини ташкил этиш омиллари, адолатли солиқ турларининг жорий этилиши, мамлакатни ободонлаштириш тадбирлари миллий давлатчиликнинг юксак маданий ва ҳуқуқий даражада шакллантирилганлигидан далолат беради. Бундай сиёсатнинг асос —моҳияти адолатли давлат, инсонпарвар жамият негизларини қарор топтиришга хизмат қилади.

Бу борада Ибн Араб Шоҳ шундай дейди: “Темур тамғасининг нақши “рости расти” бўлиб, бу “ҳакгўй бўлсанг нажот топасан”, демакдир. Унинг отларидаги тамға, тангаю тиллоларига зарб бериладиган белги ҳам мана шундай уч халқадан иборат эди. Кўпинча унинг мажлисида уятсиз сўзлар, қон тўкиш, асир олиш, наҳбу ғорат қилиш ва ҳарам ҳакорат гаплар бўлмасди. Темур қўрқмас, шижоатли, ботир кишиларни итоат қилдирувчан бўлиб, жасоратли кишиларни, довюрак ва мардларни ёқтирар эди. У улар ёрдамида даҳшатли жойлар кулфларини фатҳ этиб, одамлар шерларини ўлжа қилар, улар зарбалари билан баланд тоғлар чўққиларини вайрон қиларди. У беҳато (нишонга урувчи) фикрли, ажойиб фаросатли, мислсиз (даражада) бахтли, улуғворлиги (ўзига) мувофиқ, қатъи азм билан сўзловчи, (бошига) кулфат тушганда ҳам ҳакгўй (киши) эди".

Амир Темур ана шундай сифатлари соҳиби сифатида давлат бошқарувининг демократик асосларини яратишга эришади. У мамлакат ишларини доимо, кенгаш, машварад маслаҳат, хушёрлигу, мулоҳазакорлик эҳтиёткорлик билан амалга оширганлигини таъкидлайди. Айни пайтда, мамлакат ишларини Кенгаш асосида олиб бориш бу аслида фуқароларнинг ризолиги ва иҳтиёри демак. Ундан чиқди бундай ёндашув бевосита давлат бошқаруви тақсимотининг илк кўринишлари тўғрисидаги қарашларнинг ривожланишига замин яратган.

Соҳибқирон ҳар бир ишда сиёсатни адолат билан амалга оширишга ва бунда турли воситалар асосида унинг изчиллигини таъминлашга эришади. Яъни адолатга қаратилган мақсадларни адолатли воситалар билан уйғунлаштириш асосида давлат бошқарувининг технологик таълимотларини амалий жиҳатдан бойитадики, салтанатда адолатни таъминловчи муруватлар юзага келади. Масалан, у, нафақат давлат хизматчиларининг қандай сифатга эга бўлишини балки, шундай сифатлиларни кандай қилиб давлат бошқарувига келишини таъминлашнинг чораларини ишлаб чиқади. Бу борада у шундай дейди: “Агар ҳар нарсани ва ҳар кимни ўз мартабасида сақлай олмасанг, салтанатингга бундан кўп ҳалал ва зиён етгай. Демак ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳap нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак”. Шу тариқа, у, масаланинг назарий асосларини ойдинлаштириш билан унинг амалий тадбиғини ҳам ўз “Тузук”ларида амалга оширади. Жумладан: “Кимнинг ақли ва шижоатини синов тарозусида тортиб кўриб, бошқаларникидан ортикроқлигини билсам, уни тарбиятимга олиб, амирлик даражасига кўтарар эдим. Сўнгра кўрсатган хизматларига яраша мартабасини ошириб борардим”, дейди.

Амир Темур ўз давридаги хизматларининг энг асосийси ва энг буюги — бу унинг давлат арбоби сифатида адолат ғояларига асосланган миллий давлатчилик таълимотларининг ҳуқуқий негизларини яратганлиги ҳамда уни тадбиқ этиб берганлигидадир. Шу тариқа у ўз сиёсий фаолиятини шундай хулосалайди: ҳар мамлакатнинг яхши кишиларига мен ҳам яхшилик қилдим, нафси ёмонлар, бузуқлар ва ахлоқсиз одамларни мамлакатимдан қувиб чиқардим. Пасткаш ва разил одамларга ўзларига лойиқ ишлар топширдим, хайда хадларидан ошишларига йўл қўймадим. Улутларини ва шараф — эътиборли кишиларни ҳурматлаб, мартабаларини оширдим. Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму ситам йўлини тўсдим".

Шу даврнинг йирик классик намоёндалардан бири - Алишер  Навоийдир. У назариётчи ва амалиётчи сифатида давлат сиёсатининг адолатли асослари ва унинг маънавий мезонларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Айниқса,, адолатсизлик ва зулм давлатни таназзулга, жамиятни жаҳолатга олиб келиши тўғрисидаги қарашлари ўз ифодасини топади: ...давлат иши билан машғул бўлган амалдорлик чоғларимда кўнгил мулкини турли одатларнинг ҳужуми булғалади. Гоҳ амирлик ўрнида ўтирдим ва ҳукумат маҳкамасида халқнинг арзодини сурдим ва гоҳ подшоҳ ёнида вазирлик қилдим ва менга умидвор назар билан қараб турган элга мурувват кўрсатдим”,  дейди.

А.Навоий адолат тўғрисидаги қарашларида инсон руҳияти билан борлиқ ижтимоий иллатларнинг моҳиятини излайди. Жамиятда ёвузликнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил этади. Адолатли жамиятга эришишда нафақат подшохнинг одиллиги, балки, фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг адолатли, маънан соғлом бўлиши лозимлигига эътиборни қаратади: “Оламда бўлмиш ҳар навъ одам билан қўришдим: катта — кичикнинг феълу атворини ўргандим: яхши-ёмоннинг хислатларини тажрибадан ўтказдим: яхшилик ва ёмонликларнинг шарбатини ичиб, заҳрини тотиб кўрдим. Бахл ва пасткашларнинг захмини, саҳоватли кишиларнинг малҳамини кўнглим дарҳол сезадиган бўлиб колди”, дейди.

Айни пайтда, инсон руҳияти билан боғлиқ иллатлар моҳиятига шундай нисбат беради: “Яхшиликка мукофот — қўполлиқ одоб билан қилинган хушмуомала эвасига кеккайиш, такаббурлардан ўзгача муносабат кўрмайсиз. Бировга бир хизмат қилсанг, ундан ўн зарб ейишга тайёр турмоқ керак: кимгаки бир тавозеъ кўрсатсанг, минг қўполлик ва дилсиёҳликка ҳозир бўлиб турмоғинг лозим”. Шу тариқа, у, “Маҳбуб ул қулуб” асарида ҳар хил одамларнинг феъл-атвори ва аҳволи, яхши феъл ҳосияти ва ёмон хислат касофати ҳакидаги қарашлари асосида жамият ижтимоий муносабатларининг яхлит назарий тизими, фуқаро — жамият — давлат ўртасидаги ахлоқий мажбуриятларни умумлаштиришга эришади.

Адолат ғояси Навоийнинг жуда кўп асарларида турли тарзда ифодаланган. “Ҳайрат ул—аброр”, “Садди Искандарий”, “Фарҳод ва Ширин”, “Саббъаи сайёра” достонларининг, “Маҳбуб ул-қулуб” асарининг бош ғояси адолатдир. Яна шуни айтиш керакки, Навоийда инсондаги жуда кўп ижобий ҳислатлар, чунончи садоқат, вафо, ҳаё, саҳоват кабилар ҳам адолат билан боғлаб тушунтирилади. Зеро, кишида адолат туйғуси бўлмаса, унда бошқа сифатлар ҳам бўлмайди деб қарайди.

А.Навоий замондошлари - Арасту, Афлотун, Форобий, Ибн Сино, Насриддин Тусийнинг илмий мероси, асарларини қунт билан ўрганган, уларнинг илмий ва инсонпарварлик ғояларидан хабардор бўлиб, ўзи ҳам шу йўналишда катта мерос қолдирган ижодкорлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳусайн Воиз Кошифий ва Жалолиддин Давонийлардир. Улар давлатшунослик, ахлоқшунослик адабиёт, таълим-тарбия, наср ва назм соҳаларида ижод қилган йирик олимлардир. Давлат бошқаруви ва унинг сиёсати билан боғлиқ бўлган ижтимоий-ахлоқий масалаларни Бобурнинг “Бобурнома”, Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний” асарларида атрофлича баён қилади.

Уларда жамиятнинг пайдо бўлиши, ижтимоий табақалар, давлат ва уни бошқариш йўллари, адолатли ва адолатсиз подшохлар, уларнинг фуқароларга муносабати, ахлоқ ва таълим-тарбия масаларини таҳлил этган. Давлат бошқарувига оид ижтимоий қарашлари ўз навбатида ўтмиш давлатчилик маданий меросимиз билан боғлиқ бўлган қадриятларимизни янада бойитишга хизмат қилган.

Юқорида таъкидлаганимиздек XIY—XY асрдаги ижтимоий ва маданий юксалиш ўз мазмун моҳияти билан IX—XII асрлардаги Ўрта Осиёдаги Уйғониш даврининг узвий давоми эди. Бундай маданий меросларнинг монандликка интилиши, унинг даврий уйғунлашуви халқлар ҳаётида тараққиёт ҳамда юксалишига пойдевор бўлган назарий таълимотларнинг ривожланиш босқичларини кўзатамиз.

Аммо, Ўзбекистон халқлари давлатчилик тарихи ўз тараққиётида бир хилда ривожланган эмас XYI — XIX асрлар Ўрта Осиё ҳаётида мураккаб ва кескин бурилиш даври бўлди. Унинг мураккаблиги аввало Амир Темур империясининг парчаланиши ҳамда ворислар ўртасидаги низолар билан боғланади. Доимий ихтилофлар майдонига айланиб қолган Моварауннахр Шайбонийхон лашкарлари томонидан босиб олинади. Давлатда эгасизлик бошбодоқлик хукм суради.

Мана шундай шароитда ҳақиқий илм ўрнини диний ақидавий қарашлар эгаллайди, натижада аниқса табиий фанлар қувғунга учрайди, айниқса, математика ва астрономия орқада қолади. Бунинг оқибатида илм-фан ривожининг даражаси кескин пасайиб кетади. Айни пайтда, бу давр олдинги мутафаккирларнинг илғор ғояларининг ўзаро фаол таъсири заифлашуви билан характерланади. Дин бевосита давлат сиёсатининг асосига, ҳокимият унинг раҳномалари қўлида манфаатларини ниқобловчи мафкурага айланади. Натижада жамиятда диний тазйиқ кучаяди. Дин пешволари давлат сиёсатига бевосита аралашиши оқибатида бир ёқлама мафкуравий зуғум ортиб боради. Ҳар қандай ижодий ҳур фикр таъқибга олинади.

Шунга қарамай Ўрта Осиёда ижтимоий фикр, фалсафа адабиёт, тарих, мусиқа фанлари, меъморчилик, тасвирий санъат ривожланди, қатор Мадраса ва мачитлар қурилди. Жумладан, Ибн Муҳаммад Юсуф Ал-Қорабоғий, Муҳаммад Шариф, Машраб ва Суфи Оллоёр, Нодира, Увайсий, Дилшод, Комил Хоразимий, Аваз ўтар, Бедил, Фузулий, Аҳмад Дониш, Муқимий, Огаҳий, Фурқат, Муқимий, Мулла Олим Маҳмуд Хожи ижодиётида илғор ижтимоий ғоялар яратилади.

Шу давр Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий қарашларини чуқур ўрганган олим И.Мўминов айниқса,, Бедилнинг фалсафий ижодига катта баҳо беради. Бедил дастлаб ислом фалсафаси бўлган каломни, сўнгра машҳур сўфийларнинг асарларни ҳамда ҳинд фалсафасини ўргангалигини қайд этади. Унинг ғоялари маърифатли бўлишга, билим ва ҳунарни ўрганишга, айни пайтда, ёвузликка муросасиз бўлишга даъват қилганлигини кўрсатади. Эътирофли жиҳати шундаки, шу давр ижодкорлари қайси соҳада ижод қилмасин, шахс ва зиёлийликка хос қудратда уларнинг асосий диққати ҳалқ ва унинг турмуш дарди билан бевосита боғлиқ бўлганлигига амин бўламиз. Мулло Олим Маҳмуд Ҳожининг “Тарихи Туркистон” асарида шундай дейди. “Туркистон хонлари вақтидаги мусулмониялар ниҳоят даражада аҳволи оламидан хабарсиз бўлдилар. Золим ҳакамларга рост ва тўғри сўзни айтадурғонлар қолмай, золимлар учун беш-ўн тилло бадалига эртадан кечгача ҳушомад сўзлар айтиб, алар қандай сўз айтса маъқул дейдурғонлар бўлғон эдилар.

Илму-маорифда бўлса Туркистонда ўтган Ибн Сино, Форобий, Улуғбек Алиқушчи ўрнига ўлтурғон олим, файласуфи замон деганларимиз иззату нафс ва риёкорликға табдил бўлуб, жаҳл балосиға мубтало бўлғон эдилар. Ҳакам ва улутларимиз фуқаролардин ўз жойиға ва масрафиға сарф қилмай, ўз ҳоҳишлари ва йўшаъларира ҳарж ва сарф қилар эди. Ҳукумат ишида мутлақо мунтазам қоида ва қонун йўқ эди, фуқаролар уларнинг ўз молидек ҳисоб қилинур эди”.

Мавжуд манбаларни ўрганиш миллий давлатчилик тарихимизда таназзулга тортган сиёсий курашлар ва ўзаро ихтилофларнинг сабабларини ўрганиш билан бирга, ундан сабоқлар чиқариш имкониятларини беради.

Маълумки, Мовароуннаҳр давлатчилик тарихи ва унинг тараққиётини ислом фалсафасидан айри ҳолда кўра олмаймиз. Аждодларимиз дунёвий ва диний илмларни бевосита уйғун тарзда олиб боришган. У ҳох диний ҳох дунёвий йўналишда бўлмасин, унинг асосида инсон - жамият - давлат муаммоси ётади. Фақат бир ёқлама мафкурага асосланган мустамлакачилик босқичи сўнгра, собиқ шўро ҳукмрон сиёсати халқни маданий меъросидан маҳрум этишга ҳаракат қилди. Оқибатда маънавий мерос таъқиб остига олиниб миллий маънавий меросни ўрганишда бўшлиқ пайдо қилинди. Фан ва таълимот ўз заминидан узилган ақидалар ва мавҳум ғоялар таъсирига тушиб қолди.

Аммо, тарихнинг ана шундай мураккаб даврида ҳам Ўзбекистонда ҳуррият билан йўғрилган ижтимоий-сиёсий қарашлар тўхтаган эмас. Аксинча, бундай истак ҳар бир ватандошимиз қалбида миллий истиқлол ғоясининг вужудга келишига туртки бўлди, Ўрта Осиё халқларининг мустамлакачилик сиёсатига қарши миллий озодлик кураши ва унинг асосий босқичларини шартли равишда уч босқичга бўлиб ўрганиш мумкин.

а) Биринчи босқич: 1860— 1904 йиллар;

б) иккинчи босқич: 1904—1918 йиллар;

в) учинчи босқич: 1918—1991 йиллар.

Биринчи босқичда мустамлакачилик асоратига тушушнинг ижтимоий- сиёсий сабабларини очиб берувчи манбаларни ўрганиш орқали шу даврдаги миллий тарқоқлик давлат бошқаруви ишларида маърифатсизлик маҳаллий амалдорларнинг нафс ва риёкорлик ботқоғига ботишига эътибор қаратилиши муҳим.

Иккинчи босқич - Туркистон миллий давлат мустақиллиги учун курашда озодлик ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шарт- шароитларини сиёсий жиҳатдан таҳлилига эътибор қаратиш. Бунда жадидларнинг мустақиллик учун ғояларининг пайдо бўлиши жараёнлари назарда тутилади.

Миллат озод бўлиб, ўзининг мустақил давлатини ўрнатмагунча, ижтимоий адолатни тиклаб бўлмайди. Бу Беҳбудий берган биринчи хулосалардан эди, айни пайтда, бундай ғоя миллий истиқлолчилик ҳаракатининг асосини ташкил этган.

Айни пайтда, жадидчилар асосий эътиборини жамиятда маънавиятни ривожлантиришга қаратадилар. Улар янги усулдаги мактабларни ташкил этиш, газеталар чиқариш, дарслик ва уқув қўлланмаларини нашр эттириш, ғарбнинг янги маданият ва технология услубларини жорий этиш заруриятини ҳамда уни Туркистонда тарғиб этиш орқали миллий — дунёвий таълимни юзага келтириш, маънавий ҳаётни янгилаш ва бойитиш орқали миллий ўзликни англашни юксалтиришга замин яратишга интилганлар.

Шу тариқа, Туркистонда мустамлакачилик сиёсатига қарши кураш ва унинг ижтимоий-сиёсий асосларини ёритувчи манбалар Мунавварқори Абдурашидхон ўғли, Беҳбудий, Фитрат, Авлоний, Ҳувайдо ва бошқа миллий истиқлол қаҳрамонлари асарларида атрофлича ёритилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, ўз даврида жадидлар миллий-маданий муҳторият қурилиши тамойилларини ишлаб чиққан ва бунда ўлкани ривожлантиришнинг амалий дастурлари мавжуд бўлган. Туркистонда давлатчилик шакли ва уни бошқариш ваколатлари, барча соҳалар буйича конунларни жорий этиш, суд органларини ташкил қилиш, давлат тузилмаларини яратиш каби масалаларга эътибор берилган. Аммо, шу давр сиёсий шароити ҳамда ерли халқнинг тушунчасида Туркистонда мустақил демократик жамият қуриш тўғрисидаги қарашлари бир мунча чекланганлигини кўрамиз. Беҳбудийнинг “Туркистон маданий муҳторияти лойиҳаси” дастурида тўла мустақил демократик жамият тўғрисида эмас, давлатнинг автономия шакли назарда тутилади.

1917 йилдаги Умумтуркистон мусулмонларининг қурултойида ҳам давлатчилик қурилиши тўғрисидаги қарашлар демократик ёки федератив шакллари тўғрисида баҳс олиб борилади. Аммо, уларнинг демократия ва федерация тўғрисидаги қарашлари ҳам аслида конституцион монархия тузумидан ташқарига чиққан эмас. Туркистонда шу тариқа, миллий давлатчилик ғояларининг тикланишига бўлган уринишлар ва шу йўлдаги сиёсий ҳаракатларининг фаолияти тўғрисида Б.Дўстқораевнинг Ўзбекистонда янги давлатчилик маърифати номли мақоласидан танишиш мумкин бўлади.

Учинчи босқич - миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тинч йўл билан амалга ошириш мумкин эмаслигини тушуниб етган маҳаллий халқ, вакиллари 1917 йил 26-28 ноябр кунлари Қўқонда ўлка умуммусулмонларининг фавқулотда қурултойига тўпланиб, “Қўқон муҳториятини ташкил этилганлигини эълон қилдилар. Лекин 1918 йил 23 январда Туркистон советларининг IY ўлка қурултойи Қўқон Муҳториятининг Муваққат ҳукумати ва унинг аъзоларини қонундан ташқари, деб эълон қилишди ва қурол-яроғи деярли бўлмаган мухториятчилар жойлашган эски шаҳар тўплардан ўққа тутилиб 18 минг одамнинг қурбон бўлишига сабаб бўлади.

Айнан шу давр воқеа-ҳодисаларни баёни, тафсилотлари ҳамда муваффиқиятсизликнинг сабабларига М.Чукай “Истиқол жаллодлари” асарида қуйидагича таъриф беради: “Биринчидан, объектив омиллар: ...Биз курашга ўзимиз танлаган фурсатда эмас, Русия инқлоби жараёнини келтириб чиқарган вазият ижоботи билан киришдик. Иккинчидан, субъектив, яъни ўзимиздан бўлган омиллар: миллий манфаатлар йўлида курашиш лозимлигини билганлари ҳолда Туркистонликлар ўзаро кучли бирлик кўра олмадилар ва бунга улгурмадилар”.

Туркистон Мухториятининг ташкил топиши, унинг сиёсий фаолияти, сўнгра инқирози масалалари С.Аъзамхўжаевнинг “Туркистон Мухторияти” номли асарида тарихий-илмий маълумотлар асосида ифодалонган.

Миллий истиқлол учун кураш йўллари ва, шу йўлдаги мақсад муштаракликда бўлган эмас. Мустақилликка эришиш курашлари афсуски, турлича англаган ва ёндашилган. Аммо, миллий озодлик ҳаракатининг мағлубияти ёхуд кўплаб зиёлий номоёндаларнинг катағон қилиниши, шаҳид бўлиши билан миллатнинг ҳурриятга бўлган интилишини бир сония ҳам тўхтаган эмас. Ўзбекистон зиёлиларининг мустақиллик учун олиб борган кураши 30-40 йилларда ҳам сўнгра 50-60 йилларда ҳам турли сиёсий кўринишларда давом этиб боради.

XX асринг 80 йилларига келиб коммунистик мафкура зуғуми остида қатоғонлик сиёсати янги палласига кирди. Марказ ходимлари томонидан уюштирилган ўзбеклар иши, пахта иши билан 11 мингдан ортиқ Ўзбекистонлик раҳбарлар ва оддий фуқаролар таъқиб остига олинди, жазоланди. Халқнинг турмуши ниҳоятда оғирлашиб борди.

Ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг зиддиятлашуви ва ҳодисаларнинг кескинлашуви “қайта қуриш” йилларида ҳам ўз таъсир кўламини кенгайтириб келди. Натижада республикада жамият яхлитлигини парчалайдиган ҳамда вужудга келган эгасизлик ҳолати фуқаролар ўртасида парокандалик муҳитини юзага келтирди, миллатлараро зиддиятлар, баъзан тўқнашувлар, айниқса,, давлат бошқарувида қонунсизлик парокандалик ҳолатлари вужудга келади.

Мана шундай қалтис вазиятда, 1989 йил 23 июнда И.А.Каримов Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлади. У қиска вақт ичида Ўзбекистонда вужудга келган ижтимоий танглик шароитини барқарорлаштиришга қаратилган тубдан янги миллий сиёсатни шакллантиришга эришади. Натижада, сиёсий беқарорлик фуқаролар ва миллатлараро низолар олди олинди, давлат бошқаруви мустаҳкамланди, Ўзбекистонда мустақил давлат ташкил этишининг барча сиёсий ва ҳуқуқий заминлари яратилди.

1991 йил 31 август Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинди. Аммо, мустамлакачилик сиёсатидан сўнг қолган сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий мерос билан мустақилликни мустаҳкамлаш ва унинг истиқбол йўлини аниқлаш, аслида унданда мураккаб вазифа эди. Бундай вазифа мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш, унинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлаш буйича қатъи ва изчил сиёсат юргизишдан иборат бўлди. Ўзбекистон ялпи янгиланишларнинг назарий жараёни  икки  ўзаро  узвий  боғланган  йўналишларда амалга оширилди:

Биринчи йўналиш, мамлакатнинг ички дунёсида, яъни иқтисодиёт, маънавият, сиёсат, турмуш тарзида, халқ характери ва менталитетида режавий асосларда амалга оширилаётган янгиланишлар мажмуидан иборат бўлган бўлса,

Иккинчи йўналиш халқаро ижтимоий муҳит манзарасини такомиллаштириш, яъни қарама қарши кучлар ўртасидаги зиддиятларни барқарорлаштириш, коллизия муҳитида муроса, хамкорлик муносабатлари, тинчлик маданиятига ўтиш, миллатлараро, давлатлараро, конфессиялараро толерантлик муносабатларини чуқурлаштириш, инсониятга умумий хавф туғдирувчи терроризм, наркобизнес, экстремизмга қарши халқаро ташкилот тузилмаларига асос солиш ва бошқа фаолиятлар мажмуидан ташкил топади.

 

 

Адабиётлар:

 

1. Каримов И.А. Ватан  саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.

2. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4 - жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.

 

3.Аъзамҳўжаев С. Туркистон Мухторияти.-Т.: Маънавият, 2000.

4.Бобоёров Р. Турк хоқонлигининг Мовароуннаҳрдаги бошқарув тизими ҳакида. Ўзбекистон Тарихи.-Т., 2000.

5. Ёқубов А. “Қутадғу билиг”да давлатчилик концепцияси.-Т.,1997.

6.Жўраев З. Ал-Маавардийнинг “Ал-аҳком ус-султония ва-л-вилоят-ид-линия” асарида давлатчилик таълимоти ва унинг илмий-тарихий аҳамияти. Ўзбекистон Тарихи.-Т., 2000.

7.Саъдуллаев А. Тарих ва тараққиёт ва давлатчилик// Жамият ва бошқарув.-2000.- 4-сон.

8.Эргашев И. Тараққиёт фалсафаси. -Т.: Академия,2000.

 

 

III - Мавзу : Мустақиллик ва  демократик  жамиятга ўтишнинг ўзига хос йўли.

Ўзбекистон модели

 

Режа:

          1.Мустақиллик ва демократик жамиятга ўтишнинг ўзаро
муштараклиги.

          2.Демократик жамиятга ўтиш моделининг турли туманлиги.

          3.Инсон эркинлиги ва манфаатларининг устуворлиги.

 

          Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилинганидан сўнг халқимиз ҳаётида жуда муҳим ўзгаришлар рўй берди. Шу тарихий санадан бошлаб, янги мустақил миллий ва замонавий давлатчиликни шакллантириш, унинг миллий тараққиёт стратегиясини белгилаш вазифаси кўндаланг бўлди. Маълумки, у ёки бу давлатнинг умумжаҳон тизимида эгаллаб турган мавқеини белгилаш учун кўп йиллар мобайнида ўша мамлакатнинг аҳолиси, ҳарбий имконияти, ижтимоий инфратузилмаси ва алоқа воситалари ҳамда географик жойлашиши ҳисобга олинган.

XXI асрга келиб ер юзида шунчалик улкан силжишлар содир бўлдики, эндиликда, бу тўртта кўрсаткич давлатнинг жаҳон сиёсатида тутган ўрнини белгилашда бирдан-бир асос бўлмай қолди. Ер курраси бугун ҳар доимгидан кўра мураккаб ва таҳдидлидир. Шу боис бундай пайтда дунёда ўз ўрнини белгилаш йўлида бекаму кўст иш олиб бориш зарур. Агар мустақиллигнмизнинг дастлабки пайтларинг кўз ўнгимизга келтирсак, бу мураккаб даврда ўз ўрнимизни аниқ белгилаш жараёнида баъзан ноаниқликлар билан тўқнаш келган пайтлар ҳам бўлди. Бу табиий, аммо кейинги тараққиёт йилларида Ўзбекистон ўз манфаатлари хавфсизлигини таъминлаш борасида зарур хулосалар чиқариш ва улкан марраларни қўлга киритишга эришди. Бу, ўз навбатида,  халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини оширди.

Ўзбекистонимизнинг демократик жамият сари ўзига хос йўл билан илгарилаб бориши Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган моҳиятан тадрижий, таълимотига асосланиб, ҳозирги даврда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш ҳамда янгиланиш босқичини муваффақият билан бошдан кечирмоқда.

Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, у ёки бу мустақил давлатнинг жаҳон сиёсат майдонидагии ўрнини бошқа биров белгилаб бермайди. Бу йўлда жиддий муаммоларга эътиборини қаратган ва пайдо бўлган барча саволларга жавоб топган ҳолда дунё воқеаларининг шиддатли ўзгаришларига давлатнинг ўзи ҳар доим тайёр туриши керак.

Жамиятни ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни янгилашнинг ўз йўли иккита ибтидоий асоснинг бирикувига асосланади:

1. Жаҳон тажрибаларини ҳар томонлама ўрганиш, иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш бўйича жаҳон тажрибасида тўпланган барча илғор ишларни кенг қўллаш.

2. Республиканинг ўзига хос шароитини, анъаналари, урф-одатлари, Ўзбекистон халқининг ҳаёт тарзини ҳар томонлама кенг ва тўла ҳисобга олиш.

Шу ўринда юртбошимиз таъкидлаганидек: “Бундай шароитда ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўли ва андозасини танлаб олиш жуда катта аҳамиятга молик. Бу йўл ва андоза иқтисодиёти бозор муносабатлари асосига қурилган, ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасига, шунингдек Ўзбекистон халқининг миллий тарихий мероси, турмуш тарзи, анъаналари ва руҳияти хусусиятига таяниши лозим”[1].

Иқтисодий тараққиётнинг “Ўзбек модели”, “ўтиш даври”нинг асосий ҳаёт қонуниятига айланмоқда. Бугунги кунда содир бўлаётган барча ўзгаришларнинг ислоҳий асоси “эволюцион-тадрижий” йўналишдалиги, назарий фикрлари, Президентимиз И.А.Каримов томонидан 5 тамойил шаклида берилгани давр талабидир.

Мамлакатимиз Президенти Ўзбекистон фуқароларининг
ҳар бири учун олий неъмат бўлган мустақиллик тўғрисида сўз
юритар эканлар, уни жамият ривожининг асоси, бугунги ва узоқ истиқболдаги тараққиётимизнинг шарти, барча ислоҳотларимизнинг мезони ва ниҳоят, барчамиз амал қиладиган бош тамойил деб атади.

Иқтисодиётни ислоҳ этишнинг тамойиллари қуйидагилардир:

1. Иқтисодиётни мафкурадан батамом ҳоли қилиш. Иқтисодиёт сиёсатдан устун турмоғи, унинг ички мазмунини ташкил қилмоғи керак.

2. Ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши зарур. Давлат бутун халқнинг манфаатларини кўзлаб, ислоҳотлар жараёнининг ташаббускори бўлиши, иқтисодий тараққиётнинг етакчи йўналишларини белгилаши, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада ва суверен давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб ўзгаришларни амалга ошириш сиёсатини ишлаб чиқиши ва изчил рўёбга чиқариши керак.

3. Янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланмоғи зарур. Иқтисодий ўзгаришлар синалган, амалий кучга эга бўлган қонунга таянгандагина бу ўзгаришлар сезиларли натижа бериши, муқаррар бўлиши мумкин.

4. Демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолининг мавжуд турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда одамларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш керак. Ижтимоий ҳимояланиш ва кафолатларнинг кучли, таъсирчан механизми мавжуд бўлгандагина ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаган ҳолда бозор иқтисодиёти сари тинимсиз ривожланиб боришни таъминлаш мумкин.

5. Иқтисодий ислоҳотлар, бозор муносабатларини шакллантириш пухта ўйлаб босқичма-босқич амалга оширилиши лозим.

Миллат фаолиятининг ўзаги бўлган мустақиллик жамият аъзолари олдига муттасил янги-янги вазифаларни қўйиб боради ва бажарилишини талаб килади. Тараққиётнинг ҳар бир босқичи бу - муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлидаги янги вазифалар демакдир, деб таъкидлайди давлатимиз бошлиғи.

Катта ва кичик миллатлар, давлатлар ва қолаверса, халкаро ҳамжамият тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, вужудга келган муаммолар ечимида сусткашлик қимматга тушиши мумкин. Зотан, ҳар қандай муаммо бошқа қатор хавф-хатарларни келтирлб чиқарадики, бу ўз навбатида, ҳар қандай давлат тараққиётини анча мураккаблаштиради. Демак, мамлакат тақдири учун масъулликни ўз зиммасига олган ҳокимият тузилмаси бу борада бир нафас ҳам беғамликка йўл қўя олмайди, доимо уйғоқ ва ҳаракатда бўлиши лозим.

Мустақиллик - том маънода инcон эрки, озодлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган улкан қадрият. Ҳар қандай мустақил давлат ўзини сиёсий мустақиллигини бевосита фуқаролар тақдири билан боғлиқ бўлган эркин жамият ва озод шахс тимсолида кўрсатмоғи лозим.

Кўриб турганимиздек, мустақиллик миллий тараққиёт йўлини эркин танлаш учун беқиёс имконият яратдики, бу нуктаи назардан мустақилликни демократия учун шарт-шароит, деб ҳисобласак бўлади. Бундай тарихий пайтларда бугун ва келажак бир-бирига чамбарчас боғлиқ икки муаммонинг аниқ ечимига бориб тақалади.

Биринчидан, у - демократия борасида жаҳон халқлари тажрибасини олиш ва иккинчидан, ундан омилкорлик билан фойдаланиш, яъни демократиядан миллат равнақи манфаатлари йўлида фойдаланиш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш керак.

Улардан бири, яъни жаҳон демократик тажрибасидан фойдаланмш масаласи ниҳоят даражада мураккаб, миллатдан улкан интеллектуал ва  руҳий қудратни талаб қилишини инобатга олиш алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, бу масала бевосита миллатнинг демократияни жамият тараққиётининг муҳим воситаларидан бирига айлантириш кобилияти, салоҳияти билан ўлчанади. Демак, Ўзбекистонда бу масала қандай ечимни топди ва унда Ўзбекистоннинг ҳиссаси қандай бўлганлигига эътиборни қаратиш фойдадан ҳоли эмас.

Маълумки, ўзида дунё тажрибасини мужассамлаштирган жамиятни идора этиш услуби сифатида демократия инсоният тараққиётига беҳисоб хисса кўшди ва ўзининг афзаллигини хар доим исбот қилиб келган. Лекин бу уни шунчаки қандай бўлса шундай Ўзбекистонга тадбиқ этсак бўлаверади дегани эмас. Бу муаммони муваффақиятли ечиш учун миллатнинг ақл-заковати иш бериши зарур эди. Хўш муаммо нимада?

Муаммо шундаки, давлат ёки миллат умрбоқийликка йўғрилиши учун аҳолиси ва жамият жойларидан ташқари, ўзига хос ва мос урф-одат ва ахлоқ қонунлари мажмуаси, бош қомус, яъни Конституция ҳамда уларга таяниб тузилган миллий бошқарув услуби яъни давлатчилик ва ҳаёт тарзини шакллантириш шарт. Демократияга нисбат қиладиган бўлсак, муваффақиятли фаолият юритиш учун Ўзбекистон айнан шу юқорида келтирилган омиллар билан у ҳамоҳанглик этиши зарур эди ва шундай бўлди. Натижада демократия “Ўзбекистон модели”га айланди. қизиғи шундаки, миллий давлат бу ерда, яъни сиёсий муқобилсизлик вазиятини бошидан кечирган.

Демократиянинг Ўзбекистон учун маъқул бошқарув услубига айланиши учун ҳисобга олиниши зарур бўлган социомаданий хусусийликлар эса, вазминлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва мурувват, инсофлилик, атроф-муҳитга фалсафий муносабат, донолик, ўз қарори ва аждодлар ўгитига содиқлик ва жамоачилик кўникмаларидан таркиб топади. Демократиянинг “Ўзбекистон модели”нинг юртимизда равнақини таъминлаш учун, қолаверса географик жойлашув, унга монанд ҳолда асрлар оша шаклланган хўжалик юритиш воситалари ва кўникмалари ҳамда инсонлараро алоқалар ҳам ҳисобга олишни тақозо этади. Ана шундагина, демократия халқимизга беминнат хизмат қилиш мумкин.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистонда “ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун” тамойили илгари сурилди ва у изчиллик билан амалга оширилди. Яъни ҳар қандай ислоҳот, янгиланишлар энг аввало инсон онги ва тафаккури, қалби ва туйғулари орқали амалга оширилмоғи лозим. Бунинг учун дастлаб одамларни ислоҳотларга тайёрлаш, унга бутун имкониятларини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш эркинлик бериш зарур эди. Бу ўз ўзидан жамиятни эркинлаштириш, демократик тамойилларини чуқурлаштиришни тақозо этади. Ана шу жиҳатларни назарда тутиб, Президент И.Каримов “Демократик ўзгаришлар ва янги демократик жараёнларни бошқаришни ва ҳаётга тадбиқ этишни ҳамда уларни ҳимоялашни жамиятнинг ўзи англамоғи даркор”, деган эди.

Ана шу нуқтаи назардан қараганда Ўзбекистон танлаган йўли инсон манфаатлари тўла ҳимоя қилинган, унинг эрки, озодлиги ҳар томонлама ҳуқуқий кафолатланган фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидир. Айтиш жоизки, Ўзбекистон тарихий тараққиёт тақозоси туфайли пайдо бўлган имкониятдан шу тариқа фойдаланди. Бу албатта, инсон онги ва тафаккуридаги мутелик ва тобелик руҳиятини ўзгартириш, турмуш тарзини янгилаш орқали очиқ жамиятни вужудга келтиришнинг яхлит ва тўлақонли тизимини ишлаб чиқишни, мазкур тизимни ижтимоий амалиётга йўналтириш йўриқларини барпо этишни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида инсон онги ва қалби билан боғлиқ бўлган, уни ислоҳ қилиш, янгилаш, маънавий-руҳий “таъмирлаш” каби сермашаққат йўлдан борди. Бу жуда катта сабр-бардош, сиёсий қудрат, сиёсий маданият ва сиёсий ирода талаб этадиган ижтимоий заруратдир.

Президент И.А.Каримов “Аҳолимизнинг сиёсий фаоллиги ҳали замон талаблари даражасида эмаслигини, ҳамон суст эканлигини қайта-қайта айтишга тўғри келмоқда. Барча муҳим қарорлар юқоридан қабул қилиниб, бизларни бор - йўғи итоатли ижрочиларга, баъзан ўйланмай қабул қилинган қарорлар қурбонига айлантирган маъмурий-буйруқбозлик, мустабид тузум иллатларидан жудо бўлишимиз қийин кечяпти”, деган эди. Бу жамиятни эркинлаштириш ва шу асосда демократик жараёнларни чуқурлаштиришда энг катта ғов бўлаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳолатлардан биридир.

Миллий сиёсий маданиятнинг йўналиши, сиёсий онг даражаси жамият ҳаётида инсон иштирокининг қандайлигини белгилайди. Зотан, сиёсий маданият ва сиёсий онг юксак бўлган жойда одамлар ҳокимият ишида фаолроқ иштирок этишади. қарорлар қандай қабул қилиниши, унинг ижроси қандай назорат қилинаётганлигини кузатиб боришади, муносабат билдиришади. ўз ҳаётларига даҳлдор бўлган маъмурий тадбирларга бефарқ қарашмайди. Аксинча, уларни тайёрлашда иштирок этишади, натижада қарорлар ижроси учун ўзлари манфаатдор сифатида масъулиятни ҳис қилишади.

Президент И.А.Каримов аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор бериб келмоқда. Бу механизм, энг аввало, жамиятни эркинлаштириш орқали одамларнинг сайловларга муносабатини ўзгартиришни яқин ўтмишимизга хос хусусият бўлган сохта сайловбозлик ва сиёсий ўйинлардан воз кечишни тақозо этади.

Одамлар ўз манфаатлари ва мақсадларини амалга ошириш, ҳақ - ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун сайловларда иштирок этиш зарурлигини англай бошладилар. Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ҳар бир фуқаро сиёсий фаоллигини, жамият тараққиётига даҳлдорлигини белгиловчи омил сифатида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистонда сайловлар ўтказишнинг демократик тамойиллари жаҳон сайлов ўтказиш тажрибалари асосида дунёга келди ва шаклланмокда. Фуқаролар эса уни тўла-тўкис қўллаб-қувватламоқда.

Инсон ҳуқуқлари ва зркинликларини ҳимоя қилиш, унинг эҳтиёжларини қондиришда давлат қурилиши, бошқарув тизими ва жамиятни эркинлаштириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатнинг стратегик мақсадларини аниқ ва равшан ифодалаб  берди ва давлат ваколатларини аста - секинлик билан, босқичма–босқич нодавлат ва жамоат ташкилотлари зиммасига ўтказиш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг ролини ошириб бориш орқали демократик жараёнларни чуқурлаштириш зарурлигини айтган эди. Ана шу тамойилнинг ўзи фуқароларнинг бир жиҳатдан эркинлиги ва озодлигини таъмин этса, иккинчи томондан ўз ҳаётларини изга солишга, демакки, жамиятни бошқаришга иштиёқини кучайтиради.

Шахс ўзини жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларига даҳлдор, унинг олдида масъулиятли эканлигини англаб боради. Бу мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар сингари инсонни “ислоҳ” қилиш, янги жамият фуқаросини шакллантириш, эски тузумда туғилиб, дунёқарашлари чекланган инсонни “янгилаш”, тасаввурини кенгайтириш сингари “инсоний ислоҳотлар”нинг самарасини кўрсатади.

Президент И.А.Каримов тараққиётнинг Ўзбекистонга хос ва мос тамойилларни ишлаб чиқар экан, аввало, яратилажак жамият қандай бўлишига эътибор беради ва Ўзбекистонда бунёд этиладиган жамият барча “изм”лардан ҳоли ва у қандай номланишидан қатъи назар, адолатли, халқчил, инсонпарвар жамият бўлмоғи лозим эканлигига алоҳида урғу беради.

Шунинг учун ҳам, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари натижада чинакам мустақил Ўзбекистонда янги, адолатли жамият барпо этишга қаратилди. “Республикада собитқадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш - бош вазифадир”, - деб уқтиради Президент. Бу борадаги фикрини давом эттириб у: “Ўзбекистон келажаги буюк давлат. Бу - мустакил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу -инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллат, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир”, - деган қоидани илгари сурди.

Ижтимоий ҳаёт, мамлакатда юз бераётган жиддий ўзгаришлар ва инсон ҳаёти даҳлсизлиги омилининг чуқурлашуви шахснинг давлат ва жамиятга бўлган муносабатларига доир янгидан-янги муаммоларни келтириб чиқаради. Одамлар эса шу муаммоларни бирин-кетин ҳал этиш жараёнида ўз эрки ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бораверади.

Жамият тараққиётига мос равишда аҳоли “тарбияланиб”, шаклланиб, баркамоллашиб боради. Айни пайтда биз худди ана шундай жараёнларни бошдан кечираяпмиз.

Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб Президент И.А.Каримов мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштиришнинг янги концепциясини ишлаб чиқди. Унда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор берилди:

- демократик институтлар фаолиятлари кўламларини кенгайтириш;

-аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш ва сиёсий
маданиятини ошириш;

-жамиятда манфаатлар, турли хил қарашлар сиёсий ва эътиқодий рақобатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш;

-жамоат бирлашмаларининг ҳозирги босқичдаги ижтимоий
мавқеини ошириш;

-сиёсий партия фаолиятини такомиллаштириш;

-иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш;

-давлат қурилишини эркинлаштириш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш;

-ҳокимият бўлиниш принципнинг инсоният томонидан
умумэътироф этилган тамойилларини амалда қўллаш;

-давлат ҳокимияти органларинииг ваколатини нодавлат ва
жамоат ташкилотчиларига ўтказиш ва бошқалар.

Ўтиш даврида кўп миллатли мамлакатда миллатлараро муроса муҳитини яратишнинг демократик тамойиллари катта ижтимоий-сиёсий аҳамията эга. Айниқса, Ўзбекистондан 130 дан ортиқ миллат ва элатга мансуб турли дунёқараш ва турмуш тарзига эга бўлган аҳоли яшайдиган, 10 дан ортиқ диний конфессиялар фаолият кўрсатаётган мамлакатда ижтимоий муроса муҳитини яратиш фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур муаммо мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ҳал этилиши долзарб масала сифатида давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Дарҳақиқат, жамиятда турли диний ва ғоявий қарашдаги аҳоли табақалари интилишларини уйғунлаштириш, уларни мамлакат тараққиётини белгилайдиган ғоя атрофида бирлаштириб йўналтириш фавқулодда катта салоҳият тақозо этиши равшан. Айни чоғда умумий фикрларга келиш ҳар бир инсон эркинлиги шахсий талаблари ва рағбатини бўғиш ҳисобидан бўлмаслиги ҳам зарур. Зеро, инсон илоҳий ва табиий қисматига кўра мутлақ бетакрор ҳодисадир.

Абу Мансур ал-Мотуридий мазкур масалага алоҳида урғу бериб инсонга берилган муқаддас ҳуқуқлардан бири ихтиёрий танлов, меъёрий мувозанатга интилиш ва ҳақни ўз рағбатига кўра топа билиш салоҳияти эканлигини таъкидлайди ва барча амалларни, хусусан, меъёрлар, эътиқодлар, қоидалар фаолиятларни Аллоҳ яратади, аммо уларнинг барчасини инсон танлайди ва ўз ихтиёр қилиш жараёнларида инсоннинг масъулияти, эътиқодий жавобгарлиги намоён бўлади”, - дейди.

Дарҳақиқат, миллатидан, ирқидан ва дунёқарашидан қатъи назар мамлакат фуқароси ўз эҳтиёжларини қондириш учун барча имкониятларга эга бўлиши, ўз ҳаётини иҳтиёрий танлов асосида йўлга қўйиши керак. Айни пайтда у жамиятда барқарорлик мувозанатини сақлаш, муросага келиш ва бир-бирини тушуниш, баҳсли томон далилларига адолат мезонлари билан ёндашиш, умумий ҳамжиҳатлик руҳини таркиб топтиришга ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Ана шу ҳолатнинг ўзи жамиятдаги демократик тартиботнинг маънавий қиёфасини кўрсатади.

Миллат ўз-ўзини англаш, маънавий тикланиш жараёнларида миллий маҳдудлик ва худбинликка йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эгадир. Миллий уйғониш жараёнини бошдан кечираётган ҳар бир халқ ўзининг миллий қадриятларини умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ ҳолда ҳис қилиши лозим. Миллатнинг ўзини миллат сифатида англаши даставвал инсоннинг инсон сифатида ўз-ўзини англашидан бошланади. Акс ҳолда миллий маҳдудлик, миллий калондимоғлик, миллий мансублиги орқали ўзига бино қўйиш иллатлари авж олади ва натижада демократик тамойиллар барбод этилади.

Миллий қадриятлар инсоннинг инсон сифатида англаш, ўз-ўзини ҳимоя қила олиши, эришган зафар йўли ва мағлубиятлари, ситамли одамларининг ёдномаларидир. Ҳар бир халқ дунёга ўзининг ана шу тарихий дастури билан кириб келади.

Демак, инсон ўзини башариятнинг узвий бир бўлаги деб ҳис этиши орқали миллий биқиқлик, тор манфаатпарастлик, ҳудбинлик ботқоғидан ҳалос этади. Шундагина у олам ва одам ўртасидаги муносабатлар алоҳидалик ва умумийлик ўртасидаги боғлиқликлар ҳақида ўйлашга қодир бўлади. Ана шу маънавий, интеллектуал-руҳий, ахлоқий имкониятлар инсонни ҳар қандай тор доиралардан кенг дунёга олиб чиқади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ялпи янгиланишлар жараёнида демократик тамойиллар алоҳида ўрин тутади. У демократия жараёнларини чуқурлаштиришда, жамиятни эркинлаштиришда, фуқаролар сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда туб ўзгаришларнинг “Ўзбек модели" сифатида жаҳон ислоҳчилик тажрибасида ўзига хос ва ўзига мос ҳисса бўлиб кўшилади. Бошқача қилиб айтганда, жамиятни эркинлаштиришнинг бундай тамойиллари Ўзбекистонда вужудга келтирилди ва у ижтимоий бошқаришнинг халқаро андозаларига мувофиқ самарали йўналиши сифатида тан олинмоқда.

 

Адабиётлар:

 

1.   Каримов И.А. Тарихий хотирасиз - келажак йўк. 7-жилд. –Т.:Ўзбекистон,1999.

2.Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. 8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000.

3.Каримов И.А. Ўзгариш ва янгиланиш - ҳаёт талаби. 8-жилд. –Т.:Ўзбекистон, 2000.

4.Каримов И.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш - фаровонлик
пойдевори. 9-жилд.- Т.:Ўзбекистон, 2001.

5.Каримов И.А. Мақсадимиз тинчлик ва бунёдкорлик.10-жилд.- Т.:Ўзбекистон, 2002.

6.Каримов И.А. Биз дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган жамият
қурамиз. 10-жилд. - Т.:Ўзбекистон, 2002.

7.Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри.1993.

 

 

 

 

 

iV- Мавзу: Ўтиш  даври  назарияси  ва  унинг Ўзбекистонда  демократик  жамият  қуриш  жараёнида намоён  бўлиш  хусусиятлари

 

Режа:

 

1.             Ўтиш даври тушунчаси моҳияти ва зарурияти.

2.             Ўтиш даврининг “модел”лар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.

3.             Ўзбекистонда демократик жамиятга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари.

 

1.Ўтиш жараёни ҳақида жуда кўплаб илмий асарлар яратилган. Аммо “ўтиш даври” мустақил мавзу сифатида илмий адабиётларда жуда кам ўрганилган. Бунинг асосий сабаби, унинг аниқ мезонини ва бошланиши билан “поёни” (охирги мухлати) масаласини аниқ белгилаш мураккаблигича қолмоқда. Бундан ташқари, баъзи олимлар, жамият тараққиёти то фуқаровий жамият даражасига кўтарилгунча фақат “ўтиш даври” давом этади, у узлуксиз жараён, - деб ҳисобласа, яна бир хил олимлар “ўтиш давр”нинг мухлати ва моҳиятидан кўра, ундаги жараёнларни ўрганиш муҳимроқ эканлигини таъкидлайдилар. Хуллас, уни ўрганиш ўсиб келаётган талаб даражасидан орқада қолмоқда. Чунки, унинг бошланиши ва охирги мезонларини аниқламасдан туриб у содир бўладиган, ёхуд содир бўлиши мумкин бўлган, жараёнлар ҳақида аниқ концептуал ғояларни ишлаб чиқиш ҳам қийин бўлади. Бу жараёнлар нега турли мамлакатларда турлича содир бўлади ва уларнинг мухлати нега ҳар хил давом этади - деган саволларга жавобни фақат ана шу ўтиш даврининг ўзини мустақил мавзу сифатида ўрганиш орқалигина жавоб бериш мумкин бўлади.

Мазкур масалани ўрганиш бугун ўз бошида мураккаб “ўтиш даври”ни кечираётган Ўзбекистон учун ҳам назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. Уни ўрганиш биз қураётган жамиятнинг даражаларини белгилаш ва унга етиб боришда содир бўладиган жараёнлар тўғрисида аниқ тасаввурлар бериш имконини беради.

1. Ўтиш даври тушунчаси моҳияти ва зарурияти.

Ўтиш даври барча давлатлар тараққиёти жараёнида содир бўладиган оралиқ ҳисобланади. У ҳар қандай давлат учун умумий қонуниятдир. Чунки, давлатлар вужудга келиши биланоқ юксак тараққиёт даражасига бирдан кўтарила олмайди, балки у аввало шаклланади ва маълум тараққиёт босқичларини ўз бошидан ўтказдилар.

Ҳар бир давлатнинг вужудга келиш, ривожланиш ва юксак даражасига кўтарилиш жараёнлари олимлар томонидан ўрганилган ва бугунги кунда ўрганиш давом этмоқда.

Аммо, ўтиш даври ўзи нима, нима учун ўтиш даври деб айтилади? - деган саволларга жавоб илмий адабиётларимизда жуда кам ўрганилган. Аммо, уни мукаммал тарзда ўрганмасдан туриб мамлакатлар ривожланиш хусусиятларини аниқ тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, бугун юксак ривожланган ёки кам тараққий қилган ёхуд эндгина ривожланиш томон қадам ташлаётган мамлакатларнинг бир иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тузумдан иккинчисига ўтиш жараёни айнан иккинчисида такрорланмайди. Тўғри, ўтиш даври учун барча мамлакатлар учун умумий бўлган қонуниятлар ҳам мавжуд. Аммо, уларни амалга ошириш ҳам давлатлар ва унда яшаётган халқнинг минталитети билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Хўш, нега шундай? ўтиш жараёнида тайёр андозалардан “модель”дан фойдаланиб пировард мақсадни амалга оширишга киришилса бўлмайди-ми?

Худди ана шу саволга жавоб бериш учун ҳам ўтиш даври ҳақидаги қарашларни ўзида уйғунлаштирган концепцияни ишлаб чиқишга эҳтиёж ошиб бормоқда.

Айниқса, бу эҳтиёж мамлакатлар тараққиётида содир бўлаётган турли-туманлик, муаммоларнинг юзага келиши ва уларни ҳал қилиш омилларини ишлаб чиқиш жараёнида яна ҳам кучайиб бормоқда.

Аслида ўтиш даври назарияси деганда нимани тушунмоқ керак?

Ўтиш даври назарияси деганда мамлакатларнинг маълум бир ижтимоий тараққиётдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўлган оралиқ босқич, уни ўрганиш, тадқиқ қилиш натижасида шаклланган илмий асосланган қарашлар тизими тушунилади.

Албатта, берилаётган бу таъриф оҳирги ҳақиқат сифатида қабул қилинмаслиги мумкин. Чунки, ўтиш даврига бўлган қарашлар ривожланиб борган сари, бошқа олимлар томонидан тўлғазилиб борилади. Биз томонимиздан берилаётган таъриф ана шу йўналишдаги уринишларимизнинг натижаси сифатида шаклланди.

Ўтиш даврига муносабат билдирган Германиялик олим Леонид Левитин шундай ёзади: “Одатда, “ўтиш даври”  ислоҳининг сўзларини айнан тушуниб, уни ўтмиш ва келажак оралиғидаги бугун, деб ўйлайдилар. “Ўтиш даври”нинг пайдо бўлишида, бундай қарашларга кўра, ўтмиш - сабаб, келажак эса - мақсад тарзида воқеа бўлади”.

Бу келтирилган фикрдан кўриниб турибдики, “ўтиш даври”, “оралиқ” маъносини англатмоқда. Албатта бундай қараш ҳам ўтиш даври назариясининг  ишлаб  чиқилишида  муҳим асос бўлиши мумкин.

  Ўтиш даври ҳақида турли фикрлар мавжуд, уларни аниқ тизимга солинган назариясини шакллантириш борасида уринишлар давом этмоқда. Аслида ўтиш даври кенг ва ўта мураккаб тушунча бўлиб, давлатлар тараққиётининг бир босқичдан иккинчи босқичига кириб бориши билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Унинг кенглиги шундаки, ўтиш даври бошланишида юзага келадиган муаммоларнинг кўлами ниҳоятда кенг бўлиб, уни уларни ечишда аниқ андозаларни яъни бир мамлакат тажрибаларини иккинчисида айнан қўллаб бўлмаслиги, айнан ҳар бир мамлакат учун хос бўлган моделни ишлаб чиқиш ва уни реалликка айлантира билишда намоён бўлади. Унинг мураккаблиги шундаки, ҳар бир мамлакатнинг мавжуд ички имкониятлардан самарали фойдаланиш учун зарур бўлган вазиятнинг (барқарорликнинг юзага келиши) юзага келиши ва оммани уюшқоқлик билан мақсадга йўналтирилган вазифаларни изчиллик билан ҳал қилишга қодир бўлган уюшган интеллектуал бўлган эҳтиёжнинг ҳар доим ҳам юзага келмаслиги билан боғлиқ бўлади.

Худди ана шу жараён мамлакатлар юзага келган дастлабки пайтидан уларнинг кейинги босқичига ўтиши учун зарур бўлган умумий қонуният ҳисобланади. Чунки, ўтиш даври давлатчилик пайдо бўлиб унинг тараққиётнинг қулдорлик, феодализм ва капитализм каби ижтимоий – иқтисодий тараққиётга ўтиши учун ҳам зарур бўлади.

Тўғри, юқорида келтирилган тараққиётнинг босқичлари кейингиси олдингиси ичидан ўсиб чиққан. Аммо, ана шу “ўсиб чиқиш” жуда мураккаб кечган, у турли давлатларда турли кўринишларда бўлган ва ўсиб келаётган эҳтиёжни қондиришга қаратилган. Шунинг билан бирга ўтиш даврининг мухлати (давомийлиги) ҳам турли мамлакатларда ўзига мос равишда содир бўлган. Шу маънода ҳам ўтиш даврининг мухлатини олдиндан белгилаб бўлмайди.

Ўтиш даври мамлакатлар тараққиётининг бир ижтимоий-иктисодий босқичдан иккинчига ўтиши умумий қонуният бўлиши билан бирга ана шу босқичларга ўтиш жараёни ҳам турлича намоён бўлади. Улардаги асосий умумийлик эскининг тараққиёт эҳтиёжларига жавоб бераолмаганлиги оқибатида янги босқичга ўтиш заруриятини келтириб чиқариши билан боғлиқ. Шу маънода ўтиш давридаги бош йўналиш «орқага қайтиш» эмас, балки “олдинга” юриш, пастдан юқорига кўтарилиш ёки олдинги даражага қараганда тараққий қилиш томон кўтарилиш ҳисобланади.

Эски тузумни сақлаб қолиш йўлидаги турли уринишлар, қон тўкишлар, халқ бошига тушадиган турли фожиаларга қарамасдан уларнинг қайси даражадан содир бўлишидан қатъи назар барибир ўтиш даврининг бош йўналиши ўзгармас бўлиб қолаверади. Шу маънода Леонид Левитиннинг қуйидаги фикрига қўшилиш мумкин. “Посткоммунистик ўтиш даври - ўтиш даврининг кўринишларидан биридир холос. Инсоният тарихида бундай даврлар озмунча юз бермаган. Улар ўзаро бир-биридан қанчалар салмоқли тафовутлар билан фарқ қилмасин, бироқ асосий маънолари битта – жамиятни унинг иқтисодини,          сиёсатини, унинг маданиятини замонавийлаштириш”,  деб ёзади.

Аммо, ана шу “замонавийлаштириш”ни қайси ўлчов мезонидан келиб чиқмоғи керак, - деган саволга жавоб топиш зарур бўлади. Зеро, “замон” ўзгарувчан, шиддат билан олдинга интилувчи жараён холос. Агар ана шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, ўтиш даври қачон тамом бўлади, унинг тамом бўлиш мезонлари мавжудми ёки «замон» каби тўхтовсиз жараён ҳисобланадими? - деган саволлар юзага келаверади.

Аслида, юқорида бизнинг унга берган таърифимизда уни давлат тараққиётининг бир ижтимоий-иқтисодий тузумдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўладиган алоҳида босқич эканлиги ҳақидаги концептуал ғоямизга мувофиқ ўтиш даври шу маънода ҳам алоҳида босқички, албатта у маълум мухлатдан кейин ўз поёнига етади ва жамият илгарига қараганда юқори тараққиёт босқичида яшай бошлайди.

Биз ана шундай жараённинг аниқ тасаввур қилишимиз ва тушунишимиз зарур бўлади. Акс холда инсоният ўз бошидан ўтиш даврини ўтказиш билан яшайди ва бу охири йўқ бўлган жараён -деган нотўғри хулоса келиб чиқади.

Фикримизча бир ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тузумдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўладиган “ўтиш даври” ёки аниқроғи “оралиқ” босқичининг мухлати ана шу янги юзага келган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тузум ўз имкониятларини тўла юзага чиқариб барқарор тараққий қилиш жараёни юзага келиши билан тугайди.

Бу ердаги концептуал ғоя шундаки, инсоният фақат “ўтиш даври” билан яшамайди, балки унинг бошланиши бўлганидек поёни ҳам мавжуддир. Худди ана шу “поёни” тараққиёт даражаларини ёки тузумларнинг бирини иккинчиси билан фарқлаш имконини беради. “Поёни” ёки ўтиш даврининг охири янги тузумнинг нормал ишлаш таъминланганлиги шароити юзага келиши билан тугайди.

Бундай шароитда замоннинг эҳтиёжи ва ривожланиш даражаларида янги вужудга келган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тузумнинг турли соҳаларида мавжуд бўладиган механизмларининг барқарор ишлашимни амалга оширади. Яна ҳам аниқроғи, замон нуқтаи назаридан давлат ҳаётида барқарор тараққий қилиш жараёни содир бўлади.

Шу нуқтаи назардан ҳам Л.Левитининг ўтиш даври “замонавийлаштириш” мезони сифатида қараганлиги ҳақидаги фикрига қўшилиш мумкин. Унинг: “Бундай замонавийлаштириш муайян якун топгунча, яъни мамлакат барқарор иқтисодий ривожланиш, сиёсий барқарорлик даражаларига эришгунча бўлган давр “ўтиш даври”, деб аталади” - деган таърифига фақат замон нуқтаи назардан қаралсагина тўғри бўлади.

“Ўтиш даври”га фақат ана шундай қаралсагина инсоният ва жамиятлар ривожланиш жараёнларига тўғри баҳо бериш мумкин бўлади. Зеро, инсонлар эҳтиёжларининг тўла таъминланиши ва жамият тараққиётининг юксак даражага кўтарилиши фуқаролик жамияти қурилгандагина амалга ошади. Аммо, фуқаролик жамиятини инсоният эҳтиёжларини қондира оладиган, жамиятнинг энг юқори поғонага кўтарилган ва унинг бундан кейин ривожланишига эҳтиёжи бўлмайдиган “оҳирги” “манзил” сифатида қараш ҳам илмий нуқтаи назардан тўғри бўлмайди.

Чунки, фақат эҳтиёжнинг юзага келишигина тараққиёт заруриятини келтириб чиқаради. У тўхтаган дақиқадан бошлаб тараққиёт ҳам тўхтайди. Аммо, инсониятнинг ҳали тўла маънодаги фуқаролик жамияти шароитида яшаётган маконни айтиш қийин. Шу маънода ҳам бугун уни инсоният ўзининг идеали сифатида қарамоқда ва уни қуриш учун фаоллик кўрсатмоқда.

“Ўтиш даври” ҳақида фикр юритганимизда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқаролик жамиятигача бўлган барча тузумларнинг инсонлар манфаатлари ва эҳтиёжларини тўла қондира олмаслиги боис уларнинг биринчисидан иккинчисига объектив равишда ўтиши учун эхтиёжни юзага келтириб туради. Бу ўз навбатида янги тузумга ўтиш даврини бошлаб беради.

Албатта, ибтидоийдан қулдорликка, ундан феодализмга, ундан эса капитализмга ўтиш жараёнларида мамлакатлар ҳаётида қандай алғов-далғовлар, инсонлар ҳаётида ҳам жуда катта қийинчиликлар, урушлар ва уларнинг оқибатида қон тўкишлар содир бўлганлигига қарамасдан бу ижтимоий-иқтисодий тузумларнинг бирининг ичидан иккинчисининг ўсиб чиқиши объектив зарурият сифатида содир бўлиб келган.

Аммо, капитализм демократик тамойиллар асосига қурилган жамиятга ўтиш бир қатор ўзига хос хусусиятлар билан фарқланади. Улар қуйидагилардир:

Биринчидан, айрим мамлакатларда демократик жараёнлар капитализм тузумининг ичида шаклланди ва бу унинг халқ учун фаровон ҳаётни таъминлаш йўлидаги фаолиятида намоён бўлди. Тўғри, бу жараён ҳам силлиқлик билан амалга ошмайди, балки ўта мураккаб кечади, жуда катта талофатларни ўз бошидан кечиради. Худди ана шу мураккаб муаммоларни ҳал қилишда тўғри йўлни танлашдаги яъни жамият тараққиётини халқ манфаатларига қаратилганлиги капитализмни халқ «капитализм»га унинг фаровонлиги тўла маънодаги ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминловчи жамиятга айланишига олиб келади:

Иккинчидан, айрим мамлакатларда хали капитализм тўла маънодаги жамият сифатида ўз имкониятларини юзага чиқариб улгурмасдан куч ишлатиш йўли билан ғайри илмий, соҳта халқ “фаровонлиги”ни таъминловчи коммунистик жамиятга ўтиш йўлидан борилди. Бу йўлнинг танланиши тажрибаси кўрсатдики; а)жамият тараққиётини сунъий равишда жадаллаштириб бўлмаслигини; б)куч ишлатиш, зўравонлик кўрсатиш жамият ҳаётини тубдан ўзгартирмаслиги ва уларнинг заминида албатта айнан шу кўринишда бўлмасада бошқа кўринишларда пировард мақсадларга эришиш йўлида куч ишлатиш ва зўравонликни қўллаш давом этиши мумкинлиги кўрсатади; в)ўтиш даври мухлатини сиёсий ҳокимият ҳукмронлигининг тўла таъминланганлиги билан эмас, балки халқ фаровонлигининг, унинг барча йўналишларда эркинлиги қайси даражада таъминланган билан белгилаш асосий мезон сифатида бўлиши кераклигини тасдиқлайди; г) капитализмнинг барча имкониятлари юзага чиқмасдан туриб, демократик жамиятга ўтиб бўлмаслигини ва ўз навбатида капитализмнинг ўзини ҳам сунъий равишда жорий қилиб бўлмаслигини, албатта маълум ўтиш даври зарур эканлигини кўрсатди; д)капиталистик муносабатлари шаклланмасдан, унинг имкониятлари юзага келмасдан туриб феодализмдан демократик жамиятга ўтиб бўлмаслиги тажрибада тасдиқланди.

Мамлакатлар феодализмдан, ташқаридан кўрсатиладиган “беғараз” ёрдамлар билан капитализмни четлаб коммунизм даражасига кўтарила олмаслиги, омма манфаатларини “ифодаловчи” ва “фаровонлигини” таъминловчи соҳта коммунистик жамиятга ўтиб бўлмаслигини, албатта ана шу коммунистик жамият заминида капиталистик муносабатлар ривожланиб боришлигини ва бу ўз навбатида ўтиш даври мухлатининг чўзилиб кетишига олиб келишини тасдиқлади. Чунки, бундай шароитда нафақат ўтиш даври муаммолари, шунинг билан бирга капитализм тузумига тааллуқлили муаммоларини ҳам ҳал қилиш вазифаси юзага келади.

Ўтиш даври юксак даражадаги моддий имкониятларнинг юзага келиши билан тугамайди, балки уларнинг халқ фаровонлигини таъминлашга қайси даражада қаратилганлиги инсонларнинг эркинликларининг таъминланганлиги билан боғлиқ бўлган жараён ҳисобланади. Улар нафақат мамлакатларга боғлиқ шу билан бирга уларда яшаётган аҳолига, уларнинг жараёнлар билан ҳамоҳанг бора билишларига ҳам боғлиқ бўлади. Буларнинг ҳаммаси тарихий тараққиёт босқичларида шаклланиб ва ривожланиб келади.

Юқоридагилардан қуйидаги хулосаларни чикариш мумкин:

Биринчидан, бугунги кунгача, ўтиш даврининг мустақил фундаментал назарияси ишлаб чиқилмаган. Бунинг оқибатида мамлакатларнинг маълум тарихий босқични босиб ўтмасдан уни “четлаб” демократик жамиятга ўтишга бўлган хатти-ҳаракатлари содир бўлмоқда. Бу, ўз навбатида, улар ҳаётида айрим ҳолатларда катта фожиаларни келтириб чиқармоқда:

Иккинчидан, феодализм муносабатлари шароитида яшаётган мамлакатларга “четдан” демократик жараёнларни “экспорт” қилиб бўлмайди. Бундай уринишлар мамлакатларда беқарорликка, уни тараққиётдан орқага кетишига олиб келиши мумкин. Бу жараёнда яъни мамлакатларга демократия экспорт қилиниши керак эмас, балки унинг шаклланиши учун шарт-шароит юзага келишига имконият яратилишига қаратилиши лозим бўлади:

Учинчидан, ўтиш даври ижтимоий – иқтисодий, сиёсий тузум эмас, балки мамлакатларнинг уларга ўтиши учун зарур бўладиган заминларни шакллантириш кетадиган тарихий оралиқ босқич ҳисобланади. Унинг бошланиши мамлакатларда бўладиган, энг аввало, сиёсий ўзгаришлар ва унинг заминида эса иқтисодий, ижтимоий ҳамда маънавий соҳалардаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлса, “поёни”, “охири” янги вужудга келган жамиятнинг ўз имкониятларини тўла юзага чиқара билиши, замон нуқтаи назаридан барқарор тараққиёт учун имкониятларнинг таъминланганлиги билан боғлиқ бўлади.

Тўртинчидан, ўтиш даври қанчалик турли туман бўлмасин, барибир барча ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий тузумлар учун зарурдир. Чунки у ҳар бир янгидан вужудга келадиган жамият учун замин тайёрлаш имконияти ҳисобланади. Бу замин нафақат иқтисодий, шунинг билан бирга шу жамиятда яшайдиган инсонларнинг ўзларини ҳам янги жамиятга “мослаштириш”и учун ҳам зарур бўлади.

2. Юқорида ўтиш даврининг тушунчаси, моҳияти ва зарурлигининг умумий назария масалаларини кўриб ўтдик. Энди мамлакатларнинг турли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиёт босқичларидан демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатадиган жамиятга ўтишининг турли “модел”лари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари устида тўхталамиз.

Турли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий босқичлардан демократик жамиятга ўтиш ўта мураккаб жараён ҳисобланади. Унинг мураккаблиги, унгача содир бўлган тараққиёт босқичлари объектив эҳтиёж сифатида бирининг ичида иккинчиси шаклланиб келган, давлат ва унинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари шаклан ўзгарган бўлса ҳам, мазмунан у, барибир,оммани итоатда ушлаб туришга, унинг устидан ҳукмронлик қилишга қаратилганлигича қолаверган. Улар яна бир хусусият омма давлат учун, деган тамойилнинг амал қилганлиги билан ҳам характерланади.

Демократик жамиятда эса, энг аввало, сиёсий тузум тубдан ўзгариб, халқнинг ҳокимияти бевосита ёки билвосита иштирокида бошқаруви амалга ошади ва омма давлат учун эмас, аксинча, давлат омма учун, деган тамойилнинг устуворлиги асосида давлат бошқаруви амалга ошади.

Шу маънода, ҳам демократик жамиятга ўтиш жараёни давлатларнинг барча соҳаларида туб ўзгариш ишларининг амалга оширилиши натижаси сифатида содир бўлади.

Демократик жамиятга ўтишда сиёсий соҳада, давлатнинг амалдаги механизмлари тугатилади, унинг ўрнига қурилаётган жамият манфаатларига жавоб бера оладиган механизмлари шакллантирилиб борилади, иқтисодий соҳада бозор муносабатлари қарор топади, тараққиёт омманинг ўз моддий манфаатдорлигини эркин қондира олиши асосида умумий иқтисодий ривожланиш содир бўлади, маънавий-маърифий соҳада  инсон омили, унинг қадр-қиммати юксак қадрият даражасига кўтарилади, жамият юксак интеллектуал куч асосида ривожланиши реалликка айланади.

Ана шунинг учун ҳам бугунги кунда инсоният демократик жамиятга ўз идеали сифатида қарамоқда ва уни вужудга келтириш учун фаоллик кўрсатмоқда. Аммо  демократик жамиятга ўтишнинг барча мамлакатлар учун ягона бўлган аниқ андозалари, яна ҳам аниқроғи, “модел”лари йўқ ва у бўлиши мумкин эмас. Чунки ҳар бир мамлакатнинг нафақат ўз тузилиши, иқтисодий тараққиёт даражалари, имкониятлари, интеллектуал имкониятлари бири иккинчисидан фарқланади, худди шунингдек ўз халқининг менталитети, турмуш тарзи, урф-одатлари ва қадриятлари билан ҳам фарқ қиладилар. Уларни ҳеч қачон бир қолипга солиб бўлмайди, бунга ҳаракат қилиш ҳеч қандай самара бермайди, балки оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тарихий тажриба тасдиқлади.

Шунинг билан бирга, демократик жамиятга ўтишнинг барча мамлакатлар учун умумий бўлган қонуниятлари ҳам мавжуд. Жумладан, сиёсий тизимни ислоҳ қилиш, бозор муносабатларини шакллантириш, инсоннинг ўз ички имкониятларини юзага чиқариш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш, жамият тараққиётида юксак интеллектуал салоҳият устуворлигини таъминлаш ва бошқа бир қатор қонуниятлар барча демократик жамият қуришга интилаётган мамлакатлар учун умумий ҳисобланади.

Демократик жамиятга ўтиш деганда мамлакатларнинг турли тузумлардан демократик тамойиллар асосида ривожланиши учун вужудга келтириладиган имкониятга кетадиган оралиқ вақт тушунилади. Худди ана шу вақт ичида демократик жамият учун зарур бўладиган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий имкониятлар яратилади. “Оралиқ” вақтнинг бошланиши ва унинг ўз поёнига етиши ўтиш даври масалалари қаторида энг муҳим аҳамиятга моликдир. Чунки бугун бу масала илмий адабиётлардан ўзининг илмий ечимини топганича йўқ. Унга аниқлик киритмаслик эса “ўтиш даврининг” боши ва охири қаердалигини билиб олиш имконини бермайди.

Тўғри, ўтиш даври энг аввало сиёсий ҳокимиятда пировардида демократик жамиятга олиб борувчи туб ўзгаришларнинг содир бўлиши ва унинг базасида иқтисодий ҳамда маънавий-маърифий соҳаларда олиб бориладиган ислоҳотларнинг бошланиши билан характерланади.

Ўтиш даврининг тугаши эса,  демократик тамойилларнинг тўлалигича ҳаётий реалликка айланиши билан боғлиқ бўлади. Бугунгача демократик тамойиллар асосида ривожланаётган мамлакатларнинг унга ўтиш даври тажрибаларига асосланиб, ўтишнинг учта асосий йўли ёки “модел”и шаклланганлигини таъкидлаш мумкин.

Унинг биринчиси классик йўл ҳисобланади. Бу йўлнинг асосий хусусияти шундаки, у узоқ тарихий босқичда амалга ошади ва ўтиш даврида сиёсий соҳада қанча бурҳонлар содир бўлишига қарамасдан асосий ўтишнинг ислоҳотлари иқтисодий соҳада амалга оширила бошланади. Бу соҳадаги муҳим тадбир хусусий мулкчиликни қарор топтириш ҳисобланади. Худди ана шу тадбирнинг муваффақиятли амалга оширилиши, мамлакат ҳаётининг бошқа соҳаларини, хусусан ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий соҳаларида ҳам ислоҳотларнинг амалга оширилиши имконини беради.

Ўтиш даврининг классик йўлидаги бундай жараённинг характерли томони шундаки: иқтисодий соҳада хусусий мулкчиликнинг ривожланишидан аҳолининг аксарият кўпчилик қисми рози бўлмайди. Чунки асосий моддий бойлик бир қисм одамлар қўлида тўпланади, бошқалар эса унга қарам бўлиб қоладилар оқибатда мамлакат ички ҳаётида катта бўрҳонлар, ҳатто фуқаролар урушлари содир бўлиши мумкин. Бу жараён мулк эгаларининг аҳоли фаровонлигини таъминлаш томон қиладиган харакатлари ўзининг самарасини бера бошлаганича давом этади.

Бунинг самараси дастлабки пайтда айнан шу мақсадга йўналтирилмасдан, балки мулк эгалари ўзларининг моддий бойишини ривожлантириш йўлида, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги корхоналар қуриш, уларни замонавий техника билан қуроллантириш, янги иш жойларни вужудга келтириш каби катта ишларни амалга оширадилар.

Бу йўлдаги муҳим томон шундаки мамлакатда барча олғов – далғовлар худди ана шу иқтисодий соҳадаги хусусий мулкчилик кучайишининг дастлабки пайтда содир бўлади. Чунки бу жараёндан аҳолининг норозилиги кучаяди, мамлакат ҳаётида беқарорлик ҳолати кучайиб боради, бунинг оқибатида катта ғалаёнлар содир бўлиши мумкин. Худди ана шу жараёнлар заминида аҳолининг сиёсий онги ҳам ўсиб боради. Уларнинг ўз ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш интилиши кучаяди. Бу, ўз навбатида, мамлакат сиёсий ҳаётида демократик жараёнларнинг юзага келиши ва унинг ўсиб боришига ўз таъсирини ўтказади.

Ўтиш даври классик йўлининг бошланиши капиталистик муносабатларнинг юқори босқичи, унинг иқтисодиётда ислоҳотлар ўтказмасдан тараққий қилишига имконият етмай қолиши оқибатида юзага келади.

Бу йўлнинг классик (анъанавий) йўл дейилишига сабаб шуки, мамлакатларнинг демократик жамиятга ўтиши дастлаб худди ана шу кўринишда намоён бўлди ва бугун юксак тараққиётга эришган мамлакатларнинг аксарияти ана шу йўлдан бордилар.

Классик йўл муаммоларнинг кўплиги уларни ҳал қилишнинг мураккаблиги, аҳолининг бу жараёнга “кўникиб” бориши каби масалалар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам Овропа мамлакатларида 2-2,5 асргача давом этди. Ана шу мухлат ичида мамлакатларда иқтисодий соҳадаги ютуқларнинг заминида демократик қадриятлар ҳам шаклланди ва уларда бугун фуқаролик жамиятини такомиллаштириш жараёнлари давом этмоқда.

Демократик жамиятга ўтишнинг иккинчиси инқилобий йўл ҳисобланади. Унинг характерли хусусияти шундаки, давлатларда вужудга келтирилган катта иқтисодий салоҳият аксарият кўпчилик аҳолининг турмуш тарзи нисбатан юқори бўлганлигига асосланиб, дастлаб мамлакат сиёсий ҳаётида кескин ўзгаришлар амалга оширилади. Яъни амалдаги ҳокимият шакли барбод бўлади ва унинг ўрнига янги - демократик жараёнларни ривожлантиришга мойил бўлган ҳокимият шакли ва унинг инфраструктураси вужудга келади. Улар, ўз навбатида, иқтисодий ҳаётда кескин ислоҳотлар ўтказадилар, хусусан, амалдаги миллий валюта бекор қилинади (синдирилади).

Аҳолининг қўлидаги пул маблағлар ҳам ўз қийматини йўқотади ва мамлакат сиёсий ҳаётида бўлгани каби иқтисодий ҳаётда ҳам демократик жараёнларнинг ривожланиши содир бўлади. Инқилобий йўл учун зарур бўлган асосий омиллар қаторида:

а) собиқ тузум шароитида хусусий мулк куртакларининг сақланиб қолганлиги;

б) демократик қадриятларнинг куртакларининг мавжудлиги;

в) мамлакат ҳаётини демократик тамойиллар асосида қайта қуришга қодир бўлган интеллектуал салоҳиятнинг етарли бўлиши;

 г) аҳолининг маълум бир қисми ана шу демократик жараёнга ҳеч бўлмаганида “мойил” бўлиши кабилар ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Уларнинг ҳар бири инқилобий йўл учун алоҳида аҳамият касб этади. Масалан, интеллектуалнинг ролини олиб кўрайлик. Улар мамлакат ҳаётида бўладиган ҳар бир ўзгаришни юзага келтирувчи асосий қудрат ҳисобланади.

Халқ ҳокимиятдан кўра уларга ишонади, уларга эргашади. Шу маънода ҳам улар оммани уюштиради ва демократик жараёнларга йўналтиради. Шунинг билан бирга интеллектуалнинг ўзи ҳам демократик жараёнларнинг мураккаб муаммоларини ҳал қилишда бардош бера оладиган, уюшган куч даражасига кўтарилган бўлиши лозим.

Интеллектуалнинг характерли хусусияти шундаки у бошқа ижтимоий табақалардан кўра жамият ҳаётида юзага келадиган жараёнларни олдин билишга интилади ва бу ўзгаришларнинг бошида тура олади. Ёки аҳолининг маълум бир қисмининг мамлакатнинг ўтиш давридаги мураккаб шароитларга (мойиллиги) бўлиши зарурлиги омилини кўрайлик.

Ҳамма гап шундаки, аввало, аҳоли мураккаб муаммоларни ҳал қилишда кузатувчи эмас, уларни ҳал қилишда фаол иштирок қилмас экан, инқилобий йўл ҳеч қандай самара бермайди, аксинча, у мамлакатни тараққиётдан орқага кетишига олиб келади. Айниқса,, улар интеллектуал билан якдилликда ана шу кескин ўзгаришларнинг уюшган ташкилотлари ва ҳаракатлантирувчи кучларига айланиши лозим.

Агар ана шу омиллар етарли бўлса, инқилобий йўл ҳам ўзининг самарасини бериши мумкин. Бу йўлдан Европанинг собиқ социализм тузумида яшаган Польша, Венгрия, Германия Демократик Республикаси, Болгария ва Россия каби мамлакатлар бормоқдалар. Аммо, уларда ҳам ички зиддиятлар кучайди, омманинг аҳволи оғирлашди, улардан қатъи назар уларда инқилобий йўл билан ўтиш учун зарур бўлган юқоридаги омиллар қайсидир даражада мавжуд эди. Шунинг учун ҳам демократик жамиятга ўтиш жараёни кескин ривожланиб кетди.

Унинг мазмуни шуки, сиёсий ҳаётда кескин бурилиш содир бўлди, у мамлакатлар сиёсий тизимида, бошқарувнинг моҳиятан бутунлай янги шакли, иқтисодиётда давлат мулкини хусусийлаштиришда, маънавий-маърифий соҳада эски мафкурадан воз кечишнинг кескин амалга оширилиши содир бўлди. Аммо улар ўзаро ички курашларнинг авж олиши, баъзи мамлакатларда қон тўкилишининг содир бўлишигача бўлган оғир жараёнлар шаклида амалга ошди. Шунга қарамасдан, юқорида кўрсатилган омилларнинг у ёки бу даражада мавжуд бўлиши инқилобий йўлнинг ҳам самара бераётганлигини ана шу мамлакатларда содир бўлган ва бўлаётган ижобий ўзгаришлардан кўриб турибмиз.

Бу йўл қанчалик мураккаб, мамлакат ҳаётида жуда катта буҳронларга олиб келишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни ҳар мамлакат ўз хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолдагина амалга ошириши мумкин. Аммо, шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, юқоридаги омиллар мавжудлигининг ўзи ҳам мамлакатларнинг демократик жамиятга инқилобий йўл билан ўтишига “мажбур” этади. Чунки ана шу омиллар жараённи тезлаштирувчи асосий қудрат ҳисобланади.

Демократик жамиятга ўтишнинг учинчи йўли — эволюцион ёки босқичма-босқич йўл ҳисобланади. Унинг характерли хусусияти шундаки, мамлакатда амалдаги сиёсий ҳокимият тугатилиб, унинг ўрнига янги ҳокимият вужудга келиши билан эски кескин, бир “зарб” билан тугатилмасдан босқичма-босқич, вазминлик билан тугатилиб борилади. Ҳатто уларнинг айрим имкониятларидан ҳам фойдаланиб борилади. Худди ана шу жараёнда иқтисодий ислоҳотларни олиб борилади ва бу йўналишда янги муносабатлар шакллантирилади.

Сиёсий ва иқтисодий ҳаётда ўтказилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг равишда маънавий-маърифий соҳалар ҳам янги эҳтиёжлар асосида ривожлантирилиб борилади.

Хўш нима учун аста - секин, босқичма босқич ўтиш зарурияти туғилади? Агар аста-секин ўтиладиган бўлса, унинг классик йўлдан фарқли томони нимада, унда ҳам аста-секинлик билан демократик жамиятга ўтилган-ку? Албатта, эволюцион йўлнинг классик (анъанавий) йўлдан фарқли томонлари мавжуд ва улар қуйидагилардан иборат:

Биринчидан, классик йўлда демократик қадриятлар мавжуд жамият ичида юзага келади ва у мавжуд тузумнинг тараққий қилиши, мулк эгаларининг ҳам, худди шунингдек оддий халқнинг ҳам эҳтиёжларини қондиришга йўналтириб боради. Бундан ҳар икки томон ҳам манфаатдор кўради. Яъни демократик қадриятлар тараққиётнинг капиталистик муносабатларининг “маърифатлашиб”, халқ фаровонлигини таъминлаш омилига айланишнинг “меваси” сифатида юзага келади.

Кўпчилик ҳолларда эволюцион йўл мамлакатларнинг тоталитаризм ёки диктатуралар ҳукмронлигининг барбод бўлиши ва унинг оқибатида демократияга ўтиши учун хос бўлиб, мамлакатлар ҳаётида кескин ўзгаришларни амалга оширишнинг имкониятлари бўлмаганлиги билан боғлиқдир.

Аслида, тоталитаризм ҳам моҳиятан, капиталистик муносабатларнинг “маърифатлаша” ола олмаганлиги, мавжуд сиёсий тузумнинг зўрлик билан барбод қилиниши, мулкдорлар мулкининг тортиб олиниши ва уларнинг манфаатларига хизмат қилувчи маънавий-мафкуравий салоҳиятнинг юзага келтирилиши натижасида вужудга келган янги кўринишдаги капитализмидир.

Агар классик ўтиш даврига хос бўлган капитализм муносабатларида сиёсий тузум, иқтисодий муносабатлар ва маънавий-маърифий салоҳиятлардаги ўзгаришлар аста-секин умумманфаатлар йўлида демократик қадриятларга асосланган жамиятга “бўшатиб” бериш йўлидан борган бўлса, тоталитаризм мавжуд капиталистик муносабатларни зўрлик, куч ишлатиш йўли билан тугатилиб, унинг ўрнига янги - ўзига хос “капиталистик” муносабатларнинг шакллантириш оқибатида юзага келган жамият эди. Чунки, бу жамиятда давлат халқка эмас, балки халқ давлатга унинг тепасида шаклланган хоқимиятни қўлида ушлаб турган элитага хизмат қиладиган даражага кўтарилган эди.

Иккинчидан, классик ўтиш йўлида омманинг дунёқараши мавжуд содир бўладиган ўзгаришларга мос равишда ўзгариб ёки тузумнинг ўзгаришига таъсир ўтказиб келган бўлса, тоталитаризм - омманинг онгини тўлалигича ўз манфаатларига бўйсундирган жамият эди. Уни бир “зарб” билан демократияга “мослаштириш” ҳам ниҳоятда мураккаб муаммо ҳисобланади. Чунки онгни ўзгариш қисқа вақтда амалга ошадиган жараён эмас, у жамият ҳаётида бўладиган ўзгаришларга мос равишда содир бўлади.

Айниқса, бу жараён саноат ишлаб чиқариши кам тараққий қилган аграр сектор етакчилик қиладиган мамлакатларда аста-секинлик билан амалга ошади. Чунки, бундай мамлакатларда аҳолининг тарқоқлиги, сиёсий маданияти кескин ўзгартиришлар эҳтиёжларидан орқада қолган бўлади.

Учинчидан, классик ўтиш учун хос бўлган капиталистик муносабатлар шароитида демократияга ўтишда эски тузум хавф туғдирмайди, балки у ўрнини тараққий қилаётган янги демократик муносабатларга “бўшатиб” бера бошлайди.

Тоталитаризм эса янги демократик жараёнлар учун хавф туғдиради. Чунки унинг ҳукмронлиги даврида шаклланган ниҳоятда кучли муносабатлар, кучлар ва маънавий-маърифий салоҳият демократик жараёнлар ривожланиши учун қаршилик кўрсатиб туради. Буни албатта ҳисобга олмаслик мумкин эмас.

Шунинг билан бир қаторда, мамлакатнинг тараққиёт даражалари, халқнинг менталитети, урф-одатлари ва қадриятларини ҳисобга олиш эволюцион йўлининг катта имкониятлари бўлиб, бу ўтиш даврида нисбатан кам талофатлар содир бўлишига сабаб бўлади.

Шунинг учун ҳам бугун кўпгина олимлар эволюцион йўл бугунги ўтиш даври учун энг мақбул йўлга сифатида қарамоқдалар. Жумладан, Россия Фанлар Академиясининг академиги, собиқ СССРда қайта қуриш назариясини ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатган А.Н.Яковлев шундай ёзади “... Инқилоб бу - боши берк кўча, йўлни йўқотиш демакдир. Ўзаро жанжал ва тўполонлар шароитида ҳам қуйидан, ҳам юқоридан бошланадиган жиноятлар авж олади. Шу тариқа Люпенлар жинояти ва ҳокимият жинояти бир-бирига аралашиб кетади. Инқилоб даврида шавқатсизлик мисли кўрилмаган даражага етади. У олға ривожланиш ҳақидаги ҳам ҳаётларни яратадию, охир оқибатда ўзи ана шу харакат йўлида тўғаноқ бўлади.

Фақат табиий, тадрижий йўл инсонга қониқиш туйғусини, жамиятга эса ўз тараққиётини изчил пухта ўйланган, режали тарзда амалга ошириш имконини беради”.

Эволюцион йўлнинг яна бир афзаллиги шундаки, бугун инсоният жуда катта интеллектуал камолат даражасига кўтарилди, шунинг билан бирга унинг эҳтиёжлари ҳам унга мос равишда ривожланиб бормоқда. Ана шу икки жараённи уйғун ҳолатда ривожлантириш имкониятини фақат эволюцион йўлдан бориш билан ҳал қилиш мумкин бўлади. Бугун худди ана шу йўл фожиаларга олиб келувчи қарама-қаршиликларнинг олдини олиш ва тараққиётга мурса-ю мадора йўл билан эришиш имконини беради.

Бу йўл бугун ўз мустақиллигини қўлга киритиб энди тараққиёт йўлига кираётган Осиё, Африка, Лотин Америкаси мамлакатлари учун ҳам самара берадиган йўл ҳисобланади. Улар ҳозир тараққиётнинг қайси босқичларида бўлишларига қарамасдан, тараққиётнинг барча босқичларини ўз бошларидан кечиришлари умумий қонуният бўлганидек, демократик тараққиёт босқичига ҳам табиий тадрижий йўлдан боришни бош йўналиш сифатида белгилаб олсагина ва унга реал амал қилсагина пировард мақсадга эришишлари мумкин.

Аммо уларнинг ички ҳаётига аралашув, демократияни ташқаридан бир “зарб” билан киритишга бўлган ҳар қандай уринишлар кутилган натижа бермайди, балки ички зиддиятларнинг кучайишига, мамлакатни тараққиётдан орқага улоқтириб юборишга олиб келиши мумкин.

Хуллас, эволюцион йўл бугун дунё мамлакатларининг ривожланиши ва минтақаларда барқарорликнинг юзага келиши ҳамда умумий тараққиёт учун самара бера оладиган йўл сифатида намоён бўлмоқда.

3. Ўтиш даврининг умумий қонуниятлари Ўзбекистон учун ҳам умумийликка эгадир. Улар ўтиш даврининг бошланиши учун хос бўлган, амалдаги сиёсий ҳокимиятнинг тугатилиши, унинг заминида иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши учун замин тайёрлаш ва мавжуд маънавий - мафкуравий зўравонликидан қутулиш кабилардир. Улар қайси даражада бўлишидан қатъи назар демократик тамойиллар асосида ривожланиш йўлини танлаган барча мамлакатлар учун умумий зарурият ҳисобланади.

Аммо, ҳамма масала ўтиш даврининг ичида амалга ошириладиган вазифалар стратегиясини белгилаш, уларни ҳал қилишнинг механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни реалликка айлантириш кабиларда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос ҳусусиятлари мавжуд бўлади. Бир мамлакатнинг ёхуд бир неча мамлакатларнинг ўтиш даврида қўллаган тажрибаларини айнан иккинчи мамлакат қўллай олмайди. Чунки демократик жамиятга ўтишда нафақат мамлакатларнинг тараққиёт даражалари белгиловчи аҳамиятга эга бўлади, худди шунингдек, ҳар бир мамлакатда яшаётган халқнинг менталитетини ҳисобга олиш ҳам муҳим аҳамиятга моликдир. Уни ҳисобга олмаслик эса пировард мақсадга эришиш имконини бермайди.

Худди ана шунинг учун ҳам Ўзбекистонда унинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган эвалюцион тадрижий йўли ишлаб чиқилди. Бу йўлнинг Ўзбекистон учун энг мақбул йўл эканлиги Президент Ислом Каримов томонидан илмий асосланди ва унинг концептуал ғояларини фундаментал тарзда босқичма – босқич амалга оширишга киришилди.

Бу йўл Президент томонидан ишлаб чиқилган беш тамойилда ўз ифодасини топди. Худди ана шу тамойилларни ишлаб чиқиршига қараб, Президент шундай таъкидлаган эди: “Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, соҳта инқилобий сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва кучли ижтимоий ларзаларсиз, эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш - танлаб олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятидир”.

Бу бош ғояни Президент Ислом Каримов жаҳон мамлакатларининг тажрибаларини чуқур таҳлил қилиш асосида илгари сурди ва Ўзбекистонга хос ўтиш даври “модел”ини ишлаб чиқишда унинг дунёдаги биронта ҳам давлатлардаги “модел”ларига айнан ўхшамаслигига асосий эътиборни қаратди.

У мамлакатимиз ўз мустақиллигини эндигина қўлга киритган ва мустақилликнинг ҳавфи ҳали батамом тугамаган шароитда 1992 йилда бу концептуал ғояни илгари сурди. У шундай ёзади: «Ўзбекистоннинг чинакам мустақиллигига эришишдан иборат ўз йўли республикани ривожлантиришнинг қуйидаги асосий ўзига хос хусусиятлари ва шарт - шароитларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланади.

Аввало, у аҳолининг миллий-тарихий турмуш ва тафаккур тарзидан, халқ анъаналари ва урф-одатларидан келиб чиқади.

Чуқур илдизи ўтмишдаги анъанавий жамоа турмуш тарзига бориб тақаладиган коллективчилик асослари ўзбекистан халқига тарихан хосдир. Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, очиқ кўнгиллилик, миллатидан қатъи назар одамларга ҳайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш, ўзгалар кулфатига ҳамдард бўлиш ва ўзаро ёрдам туйғуси кишилар Ўртасидаги муносабатларнинг меъёри ҳисобланади. ўзбеклар диёрига, ўз Ватанига меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, билимга, устозларга, маърифатпарварларга нисбатан алоҳида ҳурмат–эҳтиром Ўзбекистон аҳолисига хос фазилатлардир. Ички ва ташқи сиёсатни ишлаб чиқиб, амалга ошириш чоғида ислом динини эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эга. Одамларнинг турмуш тарзида, руҳиятида, маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришда, исломга эътиқод қилувчи халқлар билан яқинлашиш истагида ҳам шу омил намоён бўлмоқда.

Мазкур минтақанинг қадимий тарихи ва маданияти, бунда яшаб ўтган Шарқ мутафаккирлари ва файласуфларининг жаҳон маданиятини ривожлантиришга қўшган ғоят катта ҳиссалари ҳам бу ерда яшаётган одамлар турмушининг барча томонларига сезиларли таъсир ўтказмоқда. ўтмишдаги алломаларнинг бебаҳо мероси қанчадан - қанча авлодларнинг маънавий-руҳий онгини ва турмуш тарзини шакллантирган эди ва у ҳамон таъсир кўрсатмоқда.

Республикадаги ўзига хос демографик вазият — ғоят муҳим хусусиятлардан биридир. Жумҳуриятимизда аҳоли ва меҳнат ресурслари ҳар йили юксак суръатлар билан ўсиб бормоқда. Аҳолининг ярмидан кўпроғи қишлок жойларда яшайди ва асосан деҳқончилик билан шуғулланади. Аҳоли таркибида 60 фоиздан кўпроғи болалар, ўсмирлар, 25 ёшгача бўлган йигит - қизлардир.

Ўз аждодлари қадимдан яшаб келган жойларга боғланганлик, кўчиб юришга мойилликнинг йўқлиги республика аҳолисига хос хусусиятдир. Республиканинг яна бир хусусияти — миллий таркибининг ўзига хослигидир. Этник таркибда туб аҳоли устун мавқени эгаллайди. Шу билан бир вақтда республика ҳудудида ўз маданияти ва анъанасига эга бўлган юздан зиёд миллат вакиллари яшаб турибди. Ўзбекистоннинг миллий - маданий жиҳатдан ғоят ранг-баранглиги миллий ўзлигини англаш ва маънавий қайта тикланишнинг кучайиб бориши билан ўзвий бирликда жамиятни янгилаш, уйи “очиқ жамиятга айдантириш учун қудратли омил бўлиб хизмат қилади ва республиканинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши учун қулай шароитларни вужудга келтиради.

Республика қулай геостратегик мавқега эга. Тарихан ҳозирги Ўзбекистоннинг ҳудуди шундай жой бўлганки, бу ерда жуда кўҳна савдо йўллари (машҳур Буюк Ипак йўли) туташган, жўшқин ташқи алоқалар ва турли маданиятларнинг бир - бирини ўзаро бойитиши жараёни кечган, ҳозирги кунда Ўзбекистон ўзининг мустақил энергетика ва сув тизимларига эга бўлган собиқ совет Ўрта Осиёсининг марказида турибди, кўпгина масалаларда республикалар ўртасидаги боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилмоқда ва ҳорижий мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришда тобора фаол роль ўйнамоқда.

Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш йўллари ва ёндашувларини танлашга табиий – иқлим шароитларининг ўзига хослиги белгиловчи таъсир ўтказмоқда. Республика қишлоқ хўжалиги аксарият сунъий суғоришга ва суғорма дехқончиликка асосланади. ўзининг сув имкониятлари жуда чекланган. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, бутун халқ хўжалиги таркибида пахтачилик етакчи ўрин тутади. Ўзбекистон мустақил Ўрта Осиё Республикалари орасида ғоят катта экспорт имкониятига эга бўлган жуда муҳим стратегик хом ашё — пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотни етиштирувчи ҳамда етказиб берувчи асосий республикадир. Иқлим шароитлари мева - сабзавот маҳсулотлари, пилла ва бошқа ғоят қимматли қишлоқ хўжалик хом ашёсини нафақат ўз эҳтиёжларини қондириш учун, балки бошқа мамлакатларга етказиб бериш учун ҳам зарур миқдорда етиштиришни таъминлайди.

Ўзбекистон Республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини ҳимоя қилиш имконини берадиган етарли потенциалга эга. Ер бағрининг ғоят қимматли минерал хом ашёларга бойлиги чуқур таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, республиканинг жаҳон бозорига чиқишини таъминлайдиган тармоқларни ривожлантириш имконини бермокда. Шу жиҳатдан халқ хўжалигининг асосан хом ашё етиштиришга йўналтирилганлигини бартараф этиш ва шу сабабли иқтисодиёт тузилмалари ҳаддан ташқари бир томонлама ривожланганлигига, собиқ марказ ўтказиб келган яккаҳокимлик сиёсатининг натижаси бўлмиш қарамликка, яъни технология ва ресурс жиҳатдан бошқа республикаларга қарам бўлиб қолишга барҳам бериш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Кейинги ўн йиллар мобайнида маълум қадриятларга эга бўлган кишиларнинг муайян ижтимоий онги шаклланганлигини ҳам эътиборга олмаслик мумкин эмас. Бир томондан, бу ижтимоий тенгликка, кафолатланган меҳнат қилиш ҳуқуқига, ялпи бепул таълим ва тиббий хизматга қатъи тарафдорликка интилишида намоён бўлмокда. Иккинчи томондан эса, яккаҳокимликдан иборат маъмурий – буйруқбозлик тизими келтириб чиқарган инсонни мулкка эгаликдан ва хўжайинлик туйғусидан бегоналаштирилганлиги, тайёрга айёрлик руҳияти юзага келтирилганлигида кўринмокда.

Юқорида қайд этилган ўзига хос шарт - шароитлар ҳам алоҳида, ҳам биргаликда ҳозирги босқичда Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради».

Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган концепциядаги ана шу хусусиятларни ҳисобга олиш мамлакатимизда беқарорликни вужудга келишининг, социал зиддиятларнинг кучайиб кетишининг, аҳолининг мураккаб вазиятга тушиб қолишининг олдини олиш имконини берди. Улар ўз навбатида юзага келаётган янги ижтимоий - сиёсий ва иқтисодий қийинчиликларни собитқадамлик билан ҳал қилишда муҳим роль ўйнади ва бошланган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Ўзбекистоннинг ўтиш даври муаммоларини ҳал қилишнинг ўзига хос стратегияси жаҳон жамоатчилиги томонидан эътироф этилиб уни «ўзбек» модели номи билан айтила бошлади. “Ўзбек” модели деганда ўзбек миллатининг ўзига хос металитети, урф - одатлари, анъаналари, қадриятларини, унинг демографик жараёнлари, аҳолининг миллий таркиби, Ўзбекистоннинг геостратик ҳолати ва бошқа бир катор омилларни ҳисобга олишга асосланган демократик жамият қуришнинг шакли тушунилади.

Уларни ҳисобга олиш ислоҳотларнинг самара бериши учун замин тайёрлади. Ўзбекистоннинг бу танлаган йўлида яна бир муҳим салбий омилни олиш - унинг нафақат ўзгаларга қарамлиги шароитида юзага келган йўқотишлари, ўтказилган зўравонликлар билан боғлиқ, шунинг билан бирга у мустақилликни қўлга киритган шароитда мавжуд бўлиб турган тоталитар тузумнинг кучли таъсири билан ҳам боғлиқдир.

Чунки у жамият ҳаётининг барча соҳаларида давлатнинг тўла ҳукмронлиги ўрнатилганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Унинг мураккаблиги шундаки, бир томондан мавжуд тоталитаризм вакилларнинг осонгина ҳокимиятдан кетишни хоҳламасликлари, бўладиган ҳар қандай ўзгаришларга қаршилик кўрсатишлари содир бўлса, иккинчи томондан тоталитаризмда яшаб келаётган халқнинг ҳам юзага келаётган демократик ўзгаришларга ишончсизлиги, иккиланиши, шубҳа билан қараши, тезда кўника олмаслиги каби бир қатор ҳолатларнинг мавжуд бўлиши, нафақат демократик жараёнлар ривожланишини, худди шунингдек мустақилликнинг қўлдан кетиб қолиш хавфини ҳам юзага келтиради. Чунки бу даврда ҳали ўзгаларни ўз қўли остида ушлаб туришга ўрганиб, ўз ҳукмронлигини, ҳоҳиш - иродасини ўтказиб келган собиқ марказ ва унинг тарафдорлари эндигина мустақилликни қўлга киритган ёш давлатларни яна ўзига қарам қилиш ниятидан воз кечмаган бўлади. Худди ана шу ҳолатлар нуқтаи назардан ҳам демократик жамиятга ўтишнинг “Ўзбек” модели ўзининг ҳаётийлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон мустақиллик йилларида демократик жамиятга ўтишнинг учта босқичини босиб ўтди. Уларнинг ҳар бири Президент Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси - биринчи чақириқ VI сессиясида (1996 йил 29 август) “Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари”. Биринчи чақириқ ўн тўртинчи сессиясида “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда” (1999 йил, 14 апрел) ва ниҳоят, иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясида “Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари” (2003 йил) қилган маърузаларида кўрсатиб берилди.

Албатта, ана шу босқичлар бири иккинчисидан кескин фарқ қилмаса-да улардаги асосий ғоя демократик жараёнларнинг олға томон ривожланишини ва маълум бир вақтга келганда бу жараёнга янги куч, кудрат ҳамда фаоллик бахш этишдир. Чунки, жараёнлар изчиллик билан таҳлил этилмас, ундаги асосий муаммо аниқланмаса ва истиқболдаги вазифалар белгиланмаса ривожланиш ҳам бўлмайди. Шу маънода ҳам Президент демократик жамият қуриш борасидаги вазифаларни “чуқурлаштириш” (1996 йил) “эркинлаштириш” (1999йил) ва “чуқурлаштириш ва фуқаролик жамият асосларини шакллантириш” (2003 йил) каби концептуал ғояларида белгилаб берган.

Аммо, бу дегани ўтиш даврининг мустақил равишда бир неча босқичлардан иборат экан, - деган хулоса келиб чиқишига асос бўлмаслиги керак. Чунки, ўтиш даврининг ўзи мамлакатнинг турли тузумлардан демократияга ўтишдаги мустақил “оралиғи”, “кўприги” ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган босқичлар ўтиш даврининг узлуксизлигини ифодалайдиган кўрсатгичдир.

Албатта, ўтиш даври ҳам мамлакатларнинг тараққиёти маълум босқичга етгандан кейин ўз поёнига етиш мумкин, айниқса, бу «поён»ни белгилаш демократик жамиятга ўтиш даври учун мураккаб ҳисобланади.

Бугунги кунда дунёда ана шу “поён”нинг мезонлари қуйидагилар амал қилишининг реалликка айланиши билан белгиланиши эътироф этилган:

1. Фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётига даҳлдор қонунлар қабул қилинишидан қанчалик хабардорлиги:

2. Ана шу қонунларни қабул қилишда бевосита ёки билвосита иштирок қилишининг реал амалга ошганлиги:

3. Фуқароларнинг қабул қилинган қонунларнинг ижроси устидан назоратининг тўла ўрнатилганлиги амал қилиниши билан:

4. Оддий фуқароларнинг давлат ҳаётига даҳлдор бўлган ва ўзини қизиқтирган маълумотларни (информацияларни) бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз олиш имкониятларининг реалликка айланишлари билан демократик жамиятнинг фуқаровий жамият даражасига кўтарилиши белгиланади ва ўтиш даври ўз поёнига етиб, фуқаровий жамиятни такомиллаштириш вазифаларини амалга оширилиши жараёни бошланади.

Бундан кўриниб турибдики, фуқаровий жамият демократик жараёнларнинг ривожланиши, унинг юксак даражага кўтарилишининг маҳсули ҳисобланади.

Бугун Ўзбекистон демократик жараёнларни чуқурлаштиришнинг вазифаларини изчиллик билан амалга оширишдан иборат бўлган ўтиш даврини ўз бошидан кечирмоқда.

 

Адабиётлар:

 

1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.

2. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.

3. Каримов И.А. Ватан  саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.

4. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4 - жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1996.

5. Каримов И.А. Янгича фикрлаш  ва ишлаш давр талаби. 5 - жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1997.

6. Каримов И.А.Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6 – жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1998.

7. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қулимиз билан кўрамиз. 7- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1999.

8. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт — пировард мақсадимиз 8-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 2000.

9. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9 - жилд-Т.:Ўзбекистон, 2001.

10. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10- жилд.-Т.: Ўзбекистон, 2002.

11. Ўзбекистои тарихи.1-2-жилд.- Т.: Академия, 2000.

 

12. Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, мафкуралар, маданиятлар.- Т.: Шарқ, 1998.

13. Ғуломов С., Усмонов Қ. Мустақиллик Ўзбекистонга нима берди. -Т.: ЎАЖБНТ, 2001.

14.Бобоев Ҳ., Норматов К. Миллий давлатчилик ҳақида.- Т.: Ёзувчи нашриёти, 1999.

15.Ҳасанов С.  Хоразм маънавияти дарғалари. -Т.: Адолат, 2001.

16.Файзуллаев М. Мустақиллик нима?.-Т:Адолат,1992.

17.Салимов О. Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили.-Т.: Шарқ, 1999.

 

 

V - Мавзу: Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий ва умумбашарий тамойиллари

 

Режа:

 

1. Миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги.

2. Эътиқод эркинлиги – жамият демократияси мезони.

3. Дунёвий давлат ва дин. Дин ва мафкура.

 

1.Миллий ва умумбашарий қадриятлар ҳакида гапирилганда, авваломбор, қадрият тушунчасига аниқлик киритишимиз керак. “Қадриятлар – борлиқ ва жамият, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар, инсон ҳаёти, моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча”1.

Кўпчилик кишилар қадрланадиган нарсалар, ҳодисалар, қимматбаҳо буюмларни қадрият дейишади. Аслида эса ана шуларнинг ижтимоий аҳамияти қадриятларнинг ҳакиқий баҳосини аниқлайди. қадрият тушунчасининг моҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, асрлар синовидан ўтган, халқнинг турмуш тарзида барқарорлашиб қолган, ўтмишни келажак билан боғлашга хизмат қиладиган моддий ва маънавий бойликлар, санъат асарлари, диний маросим ва одатлар, оилавий анъаналар қадриятлар саналиши мумкин. Демак, ҳар қандай ижтимоий ҳодиса, ҳар қандай анъана, ҳар қандай инсоний ҳислат, одат қадрият бўлавермайди.

Тарихий ривожланиш ўта мураккаб, зиддиятли жараёндир. Бу жараён эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, улуғворлик ва пасткашлик каби қарама – қарши ҳодисаларнинг, ғояларнинг ўзаро таъсири ва курашидан иборат. Тарихий меросимизни, қадриятлар тизимини ўрганганимизда мана шу зиддиятли жараёнга эътибор беришимиз керак.

Юқоридаги зиддиятларни тан олиш масаланинг бир томони холос, деганда нима тушунилади, деган саволга жавоб беришимиз керак. Унинг пайдо бўлиши шаклланиб, барқарорлашиб ёки маълум вақтдан сўнг истеъмолдан чиқиб кетиш сабабларини аниқлаш орқали биз тарихий ривожланишнинг маънавий асосларини аниқлашга эришамиз. Президентимиз таъкидлаганидек: “Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормокда. Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда. Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айланмоқда”1.

Шу ўринда миллий қадрият деганда, миллат учун муҳим ва жиддий аҳамиятга эга бўлган жиҳат ва хусусиятлар тушинилади. “Ўз миллий қадриятига эга бўлмаган миллат ёки элат йўқ. Миллат - миллий қадриятларнинг яратувчисидир. Миллатнинг таназзули - миллий қадриятларнинг таназзулидир. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, келажаги, уни ташкил этган авлодлар, ижтимоий қатламлар, миллий онг, тил, маънавият ҳамда маданият билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади”[2].

Эркин фуқаролик жамиятига дунёдаги кўпдан - кўп давлатлар асрлар давомида тўплаган тажриба ва демократик анъаналарни ривожлантира бориб, етиб келганлар.

Лекин бу гўзал орзуга эришмоқ учун тинимсиз интилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини такомиллаштириш, умуминсоний қадриятларни ижодий ўрганиб, ўз замонамизга тадбиқ этишимиз лозим. Шу билан бирга миллий ўзимизга ҳослигимизни, асрлар синовидан ўтган анъаналаримизни, ҳамиша имон-эътиқод билан яшаш каби ҳаётий тамойилларимизни ҳам сақлаб,  юксалтириб боришимиз зарур.

Демак, одамларнинг дунёқарашини бошқариш эмас, балки уни янги маъно ва мазмун билан тўлдириш ҳақида гап кетаяпти. Одамларнинг дунёқарашини бошқариш тоталитаризмга олиб боради, яъни, одамларнинг онг тушунчасига тоталитар ғоялар зўрлаб сингдирилади.

Одамларнинг дунёқараши ва тафаккурини янги мазмун ва маъно билан бойитишда, биринчи навбатда, одамлар дунёқараши ва тафаккурининг воқеликка нисбатан таъсирини инобатга олиш мутлақо зарур. Бунда энг таъсирчан ва самарали восита миллий истиқлол ғоясидир. Шунинг учун ҳам миллий истиқлол ғоясини ёшлар қалби ва онгига сингдиришда миллий омиллар билан бирга умуминсоний қадриятлар ролига катта эътибор бериш керак. Аниқроқ айтганда, миллий ва умуминсоний қадриятлар вобасталиги бу борадаги энг тўғри йўлдир. “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, - дейилади, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида, - уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари – олий қадрият ҳисобланади”.

Фуқаролик жамияти инсон шахсиятини мукаммалликка кўтаришга асосланган жамият ҳисобланади. IX – XII асрлардаги илк Шарқ уйғониши, Амир Темур давридаги Ўрта аср уйғониш даври XV – XVI асрлардаги ғарб уйғониш даврларида фуқаролик жамиятининг ўзига хос шакллари қарор топоб, инсоннинг қадр-қиммати, унинг истеъдод ва қобилияти катта эътиборга молик бўлгани учун ҳам биз Ўзбекистонда қарор топаётган демократик жамиятда ҳам худди шу инсон омилини юқори кўтаришимиз керак. Бунда инсоннинг ички руҳий олами, маънавияти ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Инсоннинг ички руҳий оламидаги энг таъсирли хусусиятлар унинг гўзаллик ва ҳунуклик ҳақидаги тасаввурлари, ҳаётдан лаззатланиб яшаш кўникмалари асосида миллий қадриятлар шаклланиб боради.

Инсонинг ҳаяжонлар, изтироблари, ўй – хаёллари, орзу – умидлари, интилишлари ҳаётни ҳаракатга келтирувчи асосий омиллар ҳисобланади. Маълумки, юксак ҳиссиётларсиз, орзу-интилишларсиз, фаол ҳиссий ҳаракатларсиз ҳеч бир соҳада ривижланиш бўлмайди. Фанда, техникада, ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар, янгиликлар, юксалишлар инсоннинг руҳий бардамлиги, юқори кайфиятлари орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун қилган ҳаракатларисиз рўй бермайди.

Ҳаётда юқоридаги фикрларни тасдиқловчи мисоллар кўп. Чет эл фирмаларининг бирида шундай тажриба ўтказилади. Ишлаб чиқариш самарадорлигини кўтариш, одамларнинг ишга бўлган муносабатини ўзгартириш учун кўплаб чора-тадбирлар, жумладан, иқтисодий рағбатлантиришлар ҳам синаб кўрилади. Аммо бу чора-тадбирлар кутилган натижаларни бермайди, самарадорлик ҳам, маҳсулот сифати ҳам аввалгидек паст даражада қолаверади. Яна бир таклиф қўллаб кўрилади: маълум соат ишлагандан сўнг ишчиларга 20 дақиқалик танаффус эълон қилинади. Ана шундан сўнг ҳамма соҳада жиддий ўзгаришлар, жонланиш бошланади.

Буни қандай тушуниш мумкин? Ишчиларнинг чарчаб, шу 20 дақиқада жисмоний дам олишлари рўй бергани йўқ. Ҳамма гап руҳий омилда. Ишчилар 20 дақиқада бир-бирлари билан суҳбатлашиб, фикр алмашиб, талашиб – тортишиб, руҳий куч-қувват йиғиб оладилар. Руҳий мулоқот ҳар қандай рағбатдан устун келади.

Инсоннинг ички, руҳий олами қадриятлар тизимида муҳим ўрин тутади. Зотан, инсоннинг ўзи энг буюк қадриятдир. Шунинг учун ҳам Президентимиз комил инсон тарбиясига эътибор бериб келмоқда, “эндиги асосий вазифа кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўрганиши, ўзига ишончининг орта боришидир”.

Бу ҳаётий ҳақиқат биз ҳамиша амал қиладиган тамойилга, жамият ривожининг асоси ва шартига айланиши ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. Бу тизим марказида маънавият, одоб – ахлоқ, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак.

 

2. Комил инсон тарбияси, Ислом Каримов дунёқараши ва тафаккурининг, янги жамият барпо этиш борасидаги барча ғоя ва идеалларининг марказий муаммоси бўлиб келмоқда. Юртбошимиз ўзининг мустақилликнинг дастлабки йилларида яратган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида бу масалани аниқ равшан ифодалаб берган эди. “Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар Ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадами, ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак”.

Аммо шуниси борки, истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб И. Каримов миллий-маънавий тикланишга катта аҳамият берди. Зеро, “маънавий ўнгланишни амалга оширмасдан иқтисодий ўнгланиш мумкин эмас”, чунки “маънавий халқни, миллатни миллат қиладиган куч – қудратдир”(И.Каримов). Юртбошмизнинг талай нутқлари, шунингдек, “Истиқлол ва маънавият”, “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”, “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда”, “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” номли китобларида маънавият масалалари кенг тушунтириб берилди.

Маънавият халқнинг қалби ва руҳи, унинг яратувчанлик, ижодкорлик истеъдоди нишонаси, унинг фазилатлари, борлиғини белгилайдиган шаҳодатномасидир.

Модомики, демократия инсон курашиб қўлга киритган энг одил ва мақбул жамият тури экан, демак унда маънавий баркамоллик ҳам юқори бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, маънавий баркамол инсонларгина биргаликда эркин, демократик жамият қура олади.

Бу ҳақиқатни Шарқнинг улуғ файласуфи Абу Наср Форобий X асрда аниқ исботлаб берган эди. Унинг “Фозил кишилар шаҳри” асари аслини олганда айни шу масалага бағишланган, улуғ олим шуни таъкидлайдики, жамиятни ташкил этувчи инсонлар қанчалик фозил, ахлоқли бўлсалар, имон- эътиқодлари мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунча мустаҳкам бўлади, бошқариш осонлашади, ҳокимият тепасига тасодифий одамлар чиқмайди.

Демократия туб маъноси билан эркин фуқаролик жамиятидир. Инсон қонунда белгиланган ҳуқуқ ва имкониятлардан бемалол фойдалана олади, ўз ҳаётини яхшилаш, эҳтиёжларини қондириш учун фаолият кўрсатади, ўз камолоти, фарзандлари камолоти учун нимаики зарур бўлса, қила олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бироқ демократия ҳам ҳар қандай бошқа жамият тури каби ҳокимият бошқарувини, тартиб- интизомни, ижтимоий барқарорликни сақлашни тақозо этади. Яъни бу жамиятда ҳам итоат эттириш бор. Бусиз бўлиши мумкин эмас. Яъни қонунга ва кўпчилик иродаси билан сайланган ҳукуматга итоат этиш. Шундай қилиб, ҳокимият миллий ирода ифодачисига айланади. Ва миллат, халқ қанчалик маърифатли, маданиятли бўлса, бу ирода шунчалик ҳаётбахш, самарали бўлиши мумкин.

Хуллас, миллатнинг маънавий камолоти демократик жамият қуриш учун бош омилдир. Буни қайд этаётганимизнинг боиси шуки, қадимий бой маданиятга эга ўзбек халқи демократик жамият қурар экан, айни вақтда ана шу шарқона анъаналар, маънавий сарчашмаларга таянади ва ундан озиқланади. Шарқ донишмандлиги, ислом таълимоти Ўзбекистонда қурилаётган демократик жамиятнинг биринчи негизидир.

Аммо агар биз фақат ўз анъаналаримизга таяниб, дунё тўплаган тажрибага беписанд қарасак, мақсадга эриша олмаймиз. Биз шарқона миллий анъаналарни умумбашарий демократик ғоялар билан уйғунлаштириб бормоқдамиз. Шундай қилиб, умумбашарий ғоялар, қадриятлар – демократик жамият қуришнинг иккинчи негизидир.

Аслини олганда, умуминсоний тафаккурнинг энг яхши жиҳатларини ижодий ўзлаштириб, давом эттириш ҳам қадимий анъанамиздир. VIII – XII асрларда шаклланган мусулмон Ренессанси, XV – асрдаги маданий кўтарилиш, XX аср бошидаги миллий уйғониш дунёга очиқ кўз билан қараб, илғор фикрлардан таъсирланиш оқибатида юз берган ривожланиш эди.

Бироқ ҳозирги миллий уйғониш ва янги жамият қуришнинг ўз хусусиятлари бор. Бунда тафаккурдаги эврилиш оғирроқ кечмоқда. Шўро мафкурасининг мунофиқона сиёсати, ёлғон ғояларни одамлар қалбидан сиқиб чиқариш, ҳаётни тўла маънода ислоҳ этиш жоиз бўлмоқда. Бунда мустақилликни мустаҳкамлаш ва шу билан бирга, бозор иқтисодиётига ўтиш, “обод ва озод ватан” бунёд этиш вазифаси қўйилмоқда. Ана шу маънода янги, демократик жамият қуришнинг учинчи негизи (шарти) – ватанпарварлик ва фидойиликдир.

Миллий анъаналарга содиқлик, яъни ўзликни англаш ғояси ҳам, уни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш ғояси ҳам ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаши, кучайтириши лозим. Эркин шахс – ватан ишқида ёнган, “юртим деб, элим деб ёнадиган” одамдир. Бизнинг эркимиз ватан озодлиги билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон қанчалик фаровон, қудратли бўлса, унинг ҳар бир фуқароси ҳам шунчалик эркин ва қудратли бўлади, имкониятлари кўпаяди.

Демократик жамиятда, шундай қилиб, эркинликнинг жуда катта масъулияти бор. Инсон ҳамма вақт: а) ўзи олдида; б) ўзгалар олдида (оила, маҳалла, жамоа); в) Ватан олдида масъулдир. Агар киши ана шу масъулликни ҳис этмаса, маънавий етук бўла олмайди.

Маънавияти бой одам ўз халқини севиш билан бирга ўзга халқларни ҳурмат қилади, барча маданиятлар, илмий-маърифий ютуқларни ўзлаштириб олади. Маънавиятли одам учун қонун катта суянч ва ёрдамчи. Бунинг акси ўлароқ қинғирликка ўрганган, маънавий қашшоқ киши учун қонун душман, катта тўсиқ.

Демократик жамият – ошкоралик жамияти, демак фикрлар хилма – хиллиги ҳукмрон бўладиган соғлом муҳит. Бунда ҳам юксак маънавият эгалари асосий мавқени эгаллайдилар, чунки омманинг тафаккури баланд бўлмаса, ким ҳақ ким ноҳақлигини ажратиш, ростни ёлғондан фарқлаш қийин бўлади. Халқимиз буни айни ҳозирги кунларда ўз бошидан ўтказиб, ишонч ҳосил қилмоқда.

Яна шуни ҳам эсдан чиқармайликки, маънавият кенг маънода миллий мафкура учун асосдир. Маънавият маърифат, мафкура каби тушунчалардан кенгроқ маънога эга. Миллий маънавият худди тил каби ҳалқни бирлаштириш ва уюштириш хусусиятига эга.

И.А.Каримов шу маънода таъкидлаган эди: “Ҳақиқатан ҳам демократия – фақат назария ва сиёсий жараёнгина бўлиб қолмай, шу билан бирга халқнинг турмуш тарзи ва унинг бутун руҳияти, анъаналари, маданияти, психологиясининг хусусияти ҳамдир”1.

Ислом Каримов демократияни “юқоридан тушириш”, зўрлаб тиқиштиришни эмас, балки аввало халқни унга тайёрлаш, халқнинг ўзидаги демократик қадриятларни тиклашни вазифа қилиб қўйди ва мунтазам равишда буни амалга ошириб келди.

Бугун халқимиз ўн йил олдинги халқ эмас, бугун у ўзини таниган, ўз ҳақ-ҳуқуқини таниган ҳалқ бўлиб шаклланмоқда. Бунга миллий-маънавий қадриятларни тиклаш сари олиб борилган ишлар жуда катта самара беради.

Тарихимизни ҳаққоний равишда қайта тиклаш, миллий ўзликни англаш, миллий ҳамжихатликни таъминлаш, маънавий қадриятларни тиклаш борасида кўп ишлар амалга оширилди. Улуғ аждодларимизнинг номи оқланди, улар меросини ўрганиш кенг йўлга қўйилди: тилимиз, динимиз ўз мақомига эга бўлди.

Шу заминда миллий ифтихор, ватани, аждодлари билан фахрланиш кучайди. ўзбек кишиси бугун бошини баланд кўтариб, дунё халқлари билан бирга бардам қадам ташламоқда. Халқимизнинг руҳияти бутун борлиғи билан қайта тикланди дейиш мумкин.

Буларнинг ҳаммаси бизнинг ўзимизни ўзгартириб, фикрларимизни тозалашдан ташқари, жаҳон аҳлининг бизга муносабатини ҳам ўзгартирди. Чунки ўзини ҳурмат қилган миллатнигина бошқа миллатлар ҳурмат қилади.

Бироқ миллий маънавий тикланиш ўзгалардан афзалликка даъво қилиш, бошқаларни камситишга сабаб бўлмаслиги керак. Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат. Биз барча миллатлар ва дин вакиллари билан баҳамжиҳат ва ҳамкорликда бир маконда яшашга ўрганишимиз, сабру тоқатли халқ эканлигимизни намоён этишимиз лозим. Диний ва миллий бағрикенглик бизнинг давлатимиз сиёсатининг муҳим қирраси бўлиб турибди. Бу барқарорлик ва тараққиётимиз омили ҳам.

Бироқ шуни айтиш керакки, бозор иқтисодиётига ўтиш маънавият соҳасида ҳам бир мунча мушкилликларни туғдирмоқда. Бу табиий. Зеро, жамиятнинг бош ўзак масаласи – бу мулкчиликдир. Хусусий мулк тиклангач, у билан боғлиқ тушунчалар (фойда, манфаат каби) ҳам тикланади. Рақобат бошланади. Рақобат, бир томондан, ақлни пешлайди, шахсий ташаббус, тадбирликни рағбатлантиради, мен кимдан кам, деган савол ҳаракат мақсадига айланади. Натижада шафқат, андиша ва ҳоказо тушунчаларнинг маъноси ўзгаради. Рақобат шафқатни билмайди. Иккинчи томондан, айнан рақобат адолатнинг мезони бўлади – соғлом рақобатда: 1) тараққиёт юз беради; 2) инсонлар ўз кучига ишонадиган бўладилар; 3) истеъмолчи ютади. Ана шундай шароитда маънавий-ахлоқий тарбия биринчи даражали аҳамият касб этади.

Бунда маънавий қадриятлар, чунончи адабиёт ва санъат асарларининг роли ортади, диннинг тарбиявий кучидан фойдаланиш керак бўлади. Умуман, аждодларимизнинг тарбия соҳасидаги тажрибаларидан кенг фойдаланиш фойда беради.

Ўзбекистон жаҳон бозорига чиқмоқда. Биз ўзликни тикладик. Аммо энди ўзлигимизни сақлашимиз ҳам зарур. Чунки миллий – маънавий қиёфани йўқотиш жуда осон. Шўро замонида бунга ҳаракатлар бўлди. Руслаштириш, ўз миллатига мансубликдан, ўз миллатдошлардан ор қилишлар кўринди. Тақлидчилик, бошқа миллатга мослашишга интилиш, афсуски ҳозир ҳам бор.

Қўшиқчилик санъатида айниқса, сийқа мешчанлик кайфияти устун. Жиддий, профессионал санъатнинг қадри тушиб кетгандай. Бироқ, назаримда бу ҳодисалар ўнгланиб боради, ҳақиқий санъат ўз қадр-қийматини тиклайди.

Зеро, демократия, бари  бир адолат тантана қиладиган жамият. Нафақат ижтимоий адолат, балки руҳий-маънавий соҳада ҳам адолатни қарор топтиради. Яъни кимнинг ким эканлигини ошкор этади.

 

2.Дунёвий давлат ва дин. Дин ва мафкура.

Жуда кўп қадриятлар ислом дини билан боғлиқ. Рўза ва Қурбон ҳайитлари, турли маросимларни тиклаш, жой – жойига қўйиш Президентдан катта жасорат ва доноликни талаб қилди. У бутун халққа, дин пешволарига мана шундай мурожаат қилди: “Дин одамзотни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди. Бу дунёнинг ўткинчи эканини, охиратни эслатиб туради, одам боласини ҳушёр бўлишга, ҳаром ишлардан узоқ юришга, яхши бўлишга, яхши из қолдиришга ундаб туради.

Биз динга бундан кейин ҳам барча шарт – шароитларни яратиб берамиз, диний расм – русумларга, байрамларга, диний тарбия ва таълимга доимо жиддий эътибор берилади. Айни замонда биз дин пешволарига, ўзимизга ўхшаган мусулмон биродарларимизга бир нарсани такрор ва такрор уқтирмоқчимиз: дин ўз йўли билан, давлат ўз йўли билан ... Диний партиялар тузиб, ҳокимият талашиб юришилар худога ҳам ёқмайди”.

Юртимиз ҳали советлар исканжасида турган оғир кунларда Президентимиз халқ ҳоҳиш-иродасига қулоқ тутиб, унутилмас тарихий хужжатга имзо чекди. Ўрта Осиё ва қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг “Ўрта Осиё регионида истиқомат қилувчи 500 кишидан иборат бир гуруҳ мусулмонларни 1990 йилнинг 19 июнидан бошлаб 10 июлигача ҳаж қилувчилар сифатида Саудия Арабистонига юбориш тўғрисидаги илтимосига розилик берилади”.

Мусулмон ҳаётидаги қутлуғ саналар – қурбон ва Рамазон ҳайитлари кунларини бундан буён доимий суратда байрам қилиш ва уларни дам олиш кунлари деб эълон қилиниши ҳам айнан халқимиз кутган иш бўлди.

Ислом оламининг забардаст алломалари ватандошларимиз имом Абу Исо ат–Термизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз–Замахшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, Баҳовуддин Нақшбанднинг 675 йиллиги ва Хўжа Аҳрори Валийнинг 600 йиллиги, Имом ал – Бухорийнинг 1225 йиллигининг кенг кўламда нишонланиши юртимизда имон, дину диёнат қайтадан юксалаётганига ёрқин далилдир.

Миллий ва умуминсоний қадриятлар Ўртасидаги чегарани аниқлашга ҳаракат қилиш қийин ва самарасиз ишдир. Чунки миллий ва умумий қадриятлар амалда, ҳаётда шунчалик уйғунлашиб кетганки, миллий қадриятлар қаерда тугайдию, умуминсоний қадриятлар қаерда бошланади, деган фикрни асослаш машаққатли иш. Миллий қадриятлар ҳам аслини олганда умуминсоний аҳамиятга эга. Умуминсоний мазмун – моҳиятдан маҳрум қадриятлар миллат манфаатига хизмат қилмайди. Фақат миллий қадриятларни таҳлил қилиш орқали биз ҳар бир халқ , миллатнинг ўзига хос такрорланмас белгиларини аниқлашга мувофиқ бўламиз.

Давлатнинг дин ишларига аралашмаслиги, диннинг давлат ишларига аралашмаслиги – энг изчил, оқилона, собитқадам сиёсатдир. Бу динга берилган эркинликларнинг суъистемол қилинишига йўл бермайди.

Мустақиллик шарофати билан миллий ўз-ўзликни тиклаш миллий- маданий меросни қайта ўрганиш ва оммалаштириш, ўзбек халқининг сўниб қолган миллий туйғусини юқори кўтариш, миллий маънавиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш умуминсоний қадриятлар асосида олиб борилаётганлиги учун жуда кўплаб ривожланган мамлакатларнинг жамоатчилиги эътиборига тушмоқда. Бу нарса Президент Ислом Каримовнинг чуқур сиёсий фалсафасининг теран мазмунидан келиб чиқмоқда.

Адабиётлар:

 

1.      Каримов И.А. Биздан озод ва обод ватан қолсин. -Т.: Ўзбекистон, 1994.

2.      Каримов И.А. Ўзбекистон: ижтимоий-иқтисодий ривожлан-тиришнинг асосий тамойиллари.- Т.: Ўзбекистон, 1995.

3.      Каримов И.А. Ирода ва имон эътиқодимиз синови.-Т.: Ўзбекистон, 1996.

4.      Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолатлари.-Т.:Ўзбекистон, 1997.

5.      Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда.-Т.: Ўзбекистон, 1999.

6.      Каримов И.А. Ҳушёрликка даъват. -Т.: Ўзбекистон, 1999.

7.      Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти (ўқув қўлланма).- ТМИ,Т.,2004.

 

Хулоса

 

          Ўзбекистонимизнинг демократик жамият сари ўзига хос йўл билан илгарилаб бориши Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган моҳиятан тадрижий таълимотига асосланиб, ҳозирги даврда демократик ислоҳотни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизация этиш ҳамда янгилаш босқичини муваффақият билан бошдан кечирмоқда.

Ижтимоий-сиёсий фаол кадрларни, ўз ишига содиқ мутахассисларни тайёрлаш ва тарбиялаш демократик инсонпарвар жамиятни қуриш назарияси ҳамда амалиётини тадқиқ этиш қўлга киритилган илмий-методик, тарбиявий тажрибани оммалаштириш, шунингдек улкан ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий ўзгаришлар янги тизимга ўтишимизнинг муҳим гарови, таълим-тарбия жараёнида амалга ошадиган қудратли омилдир, қолаверса, мамлакатимиз бошидан кечираётган ҳозирги улкан ўзгаришларнинг, мутахассис, ёш кадрларни тайёрлаш миллий дастурининг асосий талаби ҳамдир. Бундай вазифаларни бажаришда ижтимоий-сиёсий фанларнинг ўрни беқиёс бўлиши билан бирга? Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг масъулияти алоҳидадир.

          Талабаларимиз томонидан Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг яхши ўзлаштириб олимлари, уларнинг ватанига бўлган меҳр-муҳаббатини янада оширади. Алқисса, билимга интилиш ватанпарварлик ва миллатпарварликнинг бош манбаидир. Маънавиятли ва юксак малакали ёшларгина ўз тақдирини Ватан тақдири билан боғлай олади.


Ўзбекистонда демократик жамият куриш назарияси ва амалиёти фанидан маърузалар матни

 

Тошкент ахборот технологиялари университети ИваБ факультети илмий-услубий кенгаш йиғилишда

(2006 йил  20 март,   6 -сон мажлис баённомаси) муҳокама этилиб, босишга тавсия этилди.

 

 

 

 

 

                        Тузувчилар:                доц. Г.Ж. Туленова

                                                               катта ўқит. З.А.Мухамедова

                                                               асс. В.Б. Зайниддинова

 

 

                         Масъул  муҳаррир:      доц. Г.Ж. Туленова

                         Муҳаррир:                            Қ.Парпиева


[1] Каримов И. Ўзбекистон -  бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли.- Т.: Ўзбекистон, 1993.-Б.5.

1 Мустақиллик изощли илмий-оммабоп луғат .-Т.: Шарқ, 1998. -Б. 279

1 Каримов И. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолотлари.-Т.: Ўзбекистон. 1996.-Б.140.

[2] Мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғат.- Т.: Шарқ, 1998.- Б.. 143.

1 Каримов И.А.  Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.:Ўзбекистон, 1997.-Б.185.