Мавзу 4: Ўтиш даври назарияси ва унинг Ўзбекисттонда демократик жамият қуриш жараёнида намоён бўлиш хусусиятлари.

 

 

Режа:

 

1.     Ўтиш даври тушунчаси моҳияти ва зарурияти.

2.     Ўтиш даврининг «модел»лар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.

3.     Ўзбекистонда демократик жамиятга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари.

 

 

 

Ўтиш жараёни ҳақида жуда кўплаб илмий асарлар яратилган. Аммо «ўтиш даври» мустақил мавзу сифатида илмий адабиётларда жуда кам ўрганилган. Бунинг асосий сабаби, унинг аниқ «мезонини» ва бошланиши билан «паёни» (охирги муҳлати) масаласини аниқ белгилаш мураккаблигича қолмоқда. Бундан ташқари баъзи олимлар, жамият тараққиёти то фуқоровий жамият даражасига кўтарилгунча фақат «ўтиш даври» давом этади, у узлуксиз жараён, - деб ҳисобласа яна бир хил олимлар «ўтиш давр»нинг муҳлати ва моҳиятидан кўра, ундаги жараёнларни ўрганиш «муҳимроқ» - эканлигини такидлайдилар. Хуллас, уни ўрганиш ўсиб келаётган талаб даражасидан орқада қолмоқда. Чунки, унинг бошланиши ва охирги «паёни»нинг мезонларини аниқламасдан туриб у содир бўладиган ёхуд содир бўлиши мумкин бўлган жараёнлар ҳақида аниқ концептуал ғояларни ишлаб чиқиш ҳам қийин бўлади. Бу жараёнлар нега турли мамлакатларда турлича содир бўлади ва уларнинг муҳлати нега ҳар хил давом этади - деган саволларга жавобни фақат ана шу ўтиш даврининг ўзини мустақил мавзу сифатида ўрганиш орқалигина жавоб бериш мумкин бўлади.

Мазкур масалани ўрганиш бугун ўз бошида мураккаб «ўтиш даври»ни кечираётган Ўзбекистон учун ҳам назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. Уни ўрганиш биз қураётган жамиятнинг даражаларини белгилаш ва унга етиб боришда содир бўладиган жараёнлар тўғрисида аниқ тасаввурлар бериш имконини беради.

ЎТИШ ДАВРИ ТУШУНЧАСИ МОҲИЯТИ ВА ЗАРУРИЯТИ. Ўтиш даври барча давлатлар тараққиёти жараёнида содир бўладиган оралиқ ҳисобланади. У ҳар қандай давлат учун умумий қонуниятдир. Чунки, давлатлар вужудга келиши биланоқ юксак таракқиёт даражасига бирдан кўтарила олмайди, балки у аввало шаклланади ва маълум тараққиёт босқичларини ўз бошидан ўтказдилар.

Ҳар бир давлатнинг вужудга келиш, ривожланиш ва юксак даражасига кўтарилиш жараёнлари олимлар томонидан ўрганилган ва бугунги кунда ўрганиш давом этмоқда.

Аммо, ўтиш даври ўзи нима, нима учун ўтиш даври деб айтилади? - деган саволларга жавоб илмий адабиётларимизда жуда кам ўрганилган. Аммо, уни мукаммал тарзда ўрганмасдан туриб мамлакатлар ривожланиш хусусиятларини аниқ тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, бугун юксак ривожланган ёки кам тараққий қилган ёхуд эндгина ривожланиш томон қадам ташлаётган мамлакатларнинг  бир иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тузумдан иккинчисига ўтиш жараёни айнан иккинчисида такрорланмайди. Тўғри, ўтиш даври учун барча мамлакатлар учун умумий бўлган қонуниятлар ҳам мавжуд. Аммо, уларни амалга ошириш ҳам давлатлар ва унда яшаётган халқнинг минталитети билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Хўш, нега шундай? Ўтиш жараёнида тайёр андозалардан «модель»дан фойдаланиб пировард мақсадни амалга оширишга киришилса бўлмайди-ми?

Худди ана шу саволга жавоб бериш учун ҳам ўтиш даври ҳақидаги қарашларни ўзида уйғунлаштирган концепцияни ишлаб чиқишга эҳтиёж ошиб бормоқда.

Айниқса бу эҳтиёж мамлакатлар тараққиётида содир бўлаётган турли-туманлик, муаммоларнинг юзага келиши ва уларни ҳал қилиш омилларини ишлаб чиқиш жараёнида яна ҳам кучайиб бормоқда.

Аслида ўтиш даври назарияси деганда нимани тушунмоқ керак?

 Ўтиш даври назарияси деганда мамлакатларнинг маълум бир ижтимоий тараққиётдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўлган оралиқ босқич, уни ўрганиш, тадқиқ қилиш натижасида шаклланган илмий асосланган қарашлар тизими тушунилади.

Албатта, берилаётган бу таъриф охири ҳақиқат сифатида қабул  қилинмаслиги мумкин. Чунки, ўтиш даврига бўлган қарашлар  ривожланиб борган сари, бошқа олимлар томонидан тўлғазилиб  борилади. Биз томонимиздан берилаётган таъриф ана шу     йўналишдаги уринишларимизнинг натижаси сифатида шаклланди.

Ўтиш даврига муносибат билдирган Германиялик олим Леонид Левитин шундай ёзади: «одатда, «ўтиш даври» ислоҳининг сўзларини айнан тушуниб, уни ўтмиш ва келажак оралиғидаги бугун, деб ўйлайдилар. «Ўтиш даври»нинг пайдо бўлишида, бундай қарашларга кўра, ўтмиш - сабаб, келажак эса мақсад тарзида воқе бўлади».

Бу келтирилган  фикрдан  кўриниб турибдики,   «ўтиш даври» «оралиқ» маъносини англатмоқда. Албатта бундай қараш ҳам ўтиш    даври назариясининг ишлаб чиқилишида муҳим асос бўлиши мумкин.

    Мазкур муаллифнинг яна  бир муҳим хулосаси мавжудки,  у

 эътиборга   лойиқ.   Жумладан,   у  шундай   ёзади:   «Табиийки,   ўтиш

даврлар   турли   хилдаги   тартибсиз   жараёнлар,   мавхумотл   инкор билан тўла». Кимдир бундай даврларни «дарё бўйлаб узала тутган кўприк» деб ўхшатиб таърифлашган.

Хуллас, ўтиш даври ҳақида турли фикрлар мавжуд, уларни аниқ тизимга солинган назариясини шакллантириш борасида уринишлар давом этмоқда. Аслида ўтиш даври кенг ва ўта мураккаб тушунча бўлиб, давлатлар тараққиётининг бир босқичдан иккинчи босқичига кириб бориши билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Унинг кенглиги шундаки, ўтиш даври бошланишида юзага келадиган муаммоларнинг кўлами ниҳоятда кенг бўлиб, уни уларни ечишда аниқ андозаларни яъни бир мамлакат тажрибаларини иккинчисида айнан қўллаб бўлмаслиги, айнан ҳар бир мамлакат учун хос бўлган «модел»ни ишлаб чиқиш ва уни реалликка айлантира билишда намоён бўлади. Унинг мураккаблиги шундаки, ҳар бир мамлакатнинг мавжуд ички имкониятлардан самарали фойдаланиш учун зарур бўлган вазият (барқарорликнинг юзага келиши)нинг юзага келиши ва оммани уюшқоқлик билан мақсадга йўналтирилган вазифаларни изчиллик билан ҳал қилишга қодир бўлган уюшган интелектуал бўлган эҳтиёжнинг ҳар доим ҳам юзага келмаслиги билан боғлиқ бўлади.

Худди ана шу жараён мамлакатлар юзага келган дастлабки пайтидан уларнинг кейинги босқичига ўтиши учун зарур бўлган умумий қонуният ҳисобланади.

Чунки, ўтиш даври давлатчилик пайдо бўлиб унинг тараққиётнинг қулдорлик, феодализм ва капитализм каби ижтимоий-иқтисодий тараққиётга ўтиши учун ҳам зарур бўлади.

Тўғри, юқорида келтирлган тараққиётнинг босқичлари кейингиси олдингиси ичидан ўсиб чиққан. Аммо, ана шу «ўсиб чиқиш» жуда мураккаб кечган, у турли давлатларда турли кўринишларда бўлган ва ўсиб келаётган эҳтиёжни қондиришга қаратилган. Шунинг билан бирга ўтиш даврининг муҳлати (давомийлиги) ҳам турли мамлакатларда ўзига мос равишда содир бўлган. Шу маънода ҳам ўтиш даврининг муҳлатини олдиндан белгилаб бўлмайди.

Ўтиш даври мамлакатлар тараққиётининг бир ижтимоий-иктисодий босқичдан иккинчига ўтиши умумий қонуният бўлиши билан бирга ана шу босқичларга ўтиш жараёни ҳам турлича намоён бўлади. Улардаги асосий умумийлик эскининг тараққиёт эҳтиёжларига жавоб бераолмаганлиги оқибатида янги босқичга ўтиш заруриятини келтириб чиқариши билан боғлиқ. Шу маънода ўтиш давридаги бош йўналиш «орқага қайтиш» эмас, балки «олдинга» юриш, пастдан юқорига кўтарилиш ёки олдинги даражага қараганда тараққий қилиш томон кўтарилиш ҳисобланади.

Эски тузумни сақлаб қолиш йўлидаги турли уринишлар, қон тўкишлар, халқ бошига тушадиган турли фожеаларга қарамасдан уларнинг қайси даражадан содир бўлишидан қатъи назар барибир  ўтиш даврининг бош йўналиши ўзгармас бўлиб қолаверади. Шу маънода Леонид Левитиннинг қуйидаги фикрига қўшилиш мумкин.  «Посткоммунистик ўтиш даври - ўтиш даврининг кўринишларидан биридир холос. Инсоният тарихида бундай даврлар озмунча юз бермаган. Улар ўзаро бир-биридан канчалар салмоқли тафовутлар билан фарқ қилмасин, бироқ асосий маънолари битта - жамиятни

унинг    иқтисодини,        сиёсатини. унинг         маданиятини

замонавийлаштириш»- деб ёзади.

Аммо, ана шу «Замонавийлаштириш»ни қайси ўлчов мезонидан келиб чиқмоғи керак, - деган саволга жавоб топиш зарур бўлади. Зеро, «замон» ўзгарувчан, шиддат билан олдинга интилувчи жараён холос. Агар ана шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, ўтиш даври қачон тамом бўлади, унинг томом бўлиш мезонлари мавжудми ёки «замон» каби тўхтовсиз жараён ҳисобланадими? - деган саволлар юзага келаверади.

Аслида, юқорида бизнинг унга берган таърифимизда уни давлат тараққиётининг бир ижтимоий-иқтисодий тузумдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўладиган алоҳида босқич эканлиги ҳақидаги концептуал ғоямизга мувофиқ ўтиш даври шу маънода ҳам алоҳида босқички, албатта у маълум муҳлатдан кейин ўз паёнига етади ва жамият илгарига қараганда юқори тараққиёт босқичида яшай бошлайди.

Биз ана шундай жараённинг аниқ тасаввур қилишимиз ва тушунишимиз зарур бўлади. Акс холда инсоният ўз бошидан ўтиш даврини ўтказиш билан яшайди ва бу охири йўқ бўлган жараён -деган нотўғри хулоса келиб чиқади.

Фикримизча бир ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тузумдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўладиган «ўтиш даври» ёки аниқроғи «оралиқ» босқичининг мухлати ана шу янги юзага келган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тузум ўз имкониятларини тўла юзага чиқариб барқарор тараққий қилиш жараёни юзага келиши билан тугайди.

Бу ердаги концептуал ғоя шундаки, инсоният фақат «ўтиш даври» билан яшамайди, балки унинг бошланиши бўлганидек паёни ҳам мавжуддир. Худди ана шу «паёни» тарақкиёт даражаларини ёки тузумларнинг бирини иккинчиси билан фарқлаш имконини беради. «Паёни» ёки ўтиш даврининг охири янги тузумнинг нормал ишлаш таъминланганлиги шароити юзага келиши билан тугайди.

Бундай шароитда замоннинг эҳтиёжи ва ривожланиш даражаларида янги вужудга келган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тузумнинг турли соҳаларида мавжуд бўладиган «механизмларининг» барқарор «ишлаш» амалга ошади. Яна ҳам аниқроғи, замон нуктаи назаридан давлат хаётида барқарор тараққий қилиш жараёни содир бўлади.

Шу нуқтаи назардан ҳам Леонид Левитининг ўтиш даври «замонавийлаштириш»    мезони    сифатида    қараганлиги    ҳақидаги фикрига қўшилиш мумкин. Унинг «Бундай замонавийлаштириш муайян якун топгунча, яъни мамлакат барқарор иқтисодий ривожланиш, сиёсий барқарорлик даражаларига эришгунча бўлган давр «ўтиш даври» деб аталади» - деган таърифига фақат замон нуқтаи назардан қаралсагина тўғри бўлади.

«Ўтиш даври»га фақат ана шундай қаралсагина инсоният ва жамиятлар ривожланиш жараёнларига тўғри баҳо бериш мумкин бўлади.

Зеро, инсонлар эҳтиёжларининг тўла таъминланиши ва жамият тараққиётининг юксак даражага кўтарилиши фуқоролик жамияти қурилгандагина амалга ошади. Аммо, фуқоролик жамиятини инсоният эҳтиёжларини қондираоладиган, жамиятнинг энг юқори поғонага кўтарилган ва унинг бундан кейин ривожланишига эҳтиёжи бўлмайдиган «охирги» «манзил» сифатида қараш ҳам илмий нуқтаи назардан тўғри бўлмайди. Чунки, фақат эҳтиёжнинг юзага келишигина тараккиёт заруриятини келтириб чикаради. У тўхтаган дакикадан бошлаб тараккиёт хам тўхтайди.

Аммо, инсониятнинг ҳали тўла маънодаги фуқоролик жамияти шароитида яшаётган маконни айтиш қийин.

Шу маънода ҳам бугун уни инсоният ўзининг идеали сифатида қарамоқда ва уни қуриш учун фаоллик кўрсатмоқда.

Яна «ўтиш даври» ҳақида фикр юритганимизда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқоролик жамиятигача бўлган барча тузумларнинг инсонлар манфаатлари ва эҳтиёжларини тўла қондира олмаслиги боис уларнинг биринчисидан иккинчисига объектив равишда ўтиши учун эхтиёжни юзага келтириб туради. Бу ўз навбатида янги тузумга ўтиш даврини бошлаб беради.

Албатта, ибтидоийдан, қулдорликка, ундан феодализмга, ундан эса капитализмга ўтиш жараёнларида мамлакатлар ҳаётида қандай алғов-далғовлар, инсонлар ҳаётида ҳам жуда катта қийинчиликлар, урушлар ва уларнинг оқибатида қон тўкишлар содир бўлганлигига қарамасдан бу ижтимоий-иқтисодий тузумларнинг бирининг ичидан иккинчисининг ўсиб чиқиши объектив зарурият сифатида содир бўлиб келган.

Аммо, капитализм демократик тамойиллар асосига қурилган жамиятга ўтиш бир қатор ўзига хос хусусиятлар билан фарқланади. Улар қуйидагилардир:

Биринчидан, айрим мамлакатларда демократик жараёнлар капитализм тузумининг ичида шаклланди ва бу унинг халқ учун фаровон ҳаётни таъминлаш йўлидаги фаолиятида намоён бўлди. Тўғри, бу жараён ҳам силлиқ амалга ошмайди, балки ўта мураккаб кечди, жуда катта талофатларни ўз бошидан кечирди. Худди ана шу мураккаб муаммоларни ҳал қилишда тўғри йўлни танлашдаги яъни жамият тараққиётини халқ манфаатларига қаратилганлиги капитализмни    халқ    «капитализм»га    унинг    фаровонлиги    тўла маънодаги  ҳуқуқлари  ва   эркинликларини  таъминловчи  жамиятга айланишига олиб келди;

Иккинчидан, айрим мамлакатларда хали капитализм тўла маънодаги жамият сифатида ўз имкониятларини юзага чиқариб улгурмасдан куч ишлатиш йўли билан ғайри илмий, сохта халқ «фаровонлиги» «таъминловчи» коммунистик жамиятга ўтиш йўлидан борилди. Бу йўлнинг танланиши тажрибаси кўрсатдики: а) жамият тараққиётини сунъий равишда жадаллаштириб бўлмаслигини; б) куч ишлатиш, зўравонлик кўрсатиш жамият ҳаётини тубдан ўзгартирмаслиги ва уларнинг заминида албатта айнан шу кўринишда бўлмаса-да бошқа кўринишларда пировард мақсадларга эришиш йўлида куч ишлатиш ва зўравонликни қўллаш давом этиши мумкинлиги кўрсатади; в) ўтиш даври мухлатини сиёсий хокимият хукмронлигининг тўла таъминланганлиги билан эмас, балки халқ фаровонлигининг, унинг барча йўналишларда эркинлиги қайси даражада таъминланган билан белгилаш асосий мезон сифатида бўлиши кераклигини тасдиқлайди; г) капитализмнинг барча имкониятлари юзага чиқмасдан туриб, демократик жамиятга ўтиб бўлмаслигини ва ўз навбатида капитализмнинг ўзини ҳам сунъий равишда жорий қилиб бўлмаслигини, албатта маълум ўтиш даври зарур эканлигини кўрсатди; д) Капиталистик муносабатлари шаклланмасдан, унинг имкониятлари юзага келмасдан туриб феодализмдан демократик жамиятга ўтиб бўлмаслиги тажрибада тасдиқланди. Мамлакатлар феодализмдан, ташқаридан кўрсатиладиган «беғараз» ёрдамлар билан капитализмни «четлаб» коммунизм даражасига кўтарилаолмаслиги, омма манфаатларини «ифодаловчи» ва «фаровонлигини» «таъминловчи» сохта коммунистик жамиятга ўтиб бўлмаслигини, албатта ана шу коммунистик жамият заминида капиталистик муносабатлар ривожланиб боришлигини ва бу ўз навбатида ўтиш даври мухлатининг чўзилиб кетишига олиб келишини тасдиқлади. Чунки, бундай шароитда на фақат ўтиш даври муаммолари, шунинг билан бирга капитализм тузумига таъллуқли муаммоларини ҳам ҳал қилиш вазифаси юзага келади. Ўтиш даври юксак даражадаги моддий имкониятларнинг юзага келиши билан тугамайди, балки уларнинг халқ фаровонлигини таъминлашга қайси даражада қаратилганлиги инсонларнинг эркинликларининг таъминланганлиги билан боғлиқ бўлган жараён ҳисобланади. Улар на фақат мамлакатларга боғлиқ шу билан бирга уларда яшаётган аҳолига, уларнинг жараёнлар билан ҳамоҳанг борабилишларига ҳам боғлиқ бўлади. Буларнинг ҳаммаси тарихий тараққиёт босқичларида шаклланиб ва ривожланиб келади.

Юқоридагилардан қуйидаги хулосаларни чикариш мумкин;

Биринчидан, бугунги кунгача, ўтиш даврининг мустақил фундаментал назарияси ишлаб чиқилмаган. Бунинг оқибатида мамлакатларнинг маълум тарихий босқични босиб ўтмасдан уни «четлаб»  демократик жамиятга  ўтишга  бўлган  хатти-харакатлари содир бўлмоқда. Бу ўз навбатида улар ҳаётида айрим ҳолатларда катта фожиаларни келтириб чиқармоқда;

Иккинчидан, феодализм муносабатлари шароитида яшаётган мамлакатларга «четдан» демократик жараёнларни «экспорт» қилиб бўлмайди. Бундай уринишлар мамлакатларда беқарорликка, уни тараққиётдан орқага кетишига олиб келиши мумкин. Бу жараёнда яъни мамлакатларга демократия «экспорт» қилиниши керак эмас, балки унинг шаклланиши учун шарт-шароит юзага келишига имконият яратилишига қаратилиши лозим бўлади;

Учинчидан, «ўтиш даври» ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тузум эмас, балки мамлакатларнинг уларга ўтиши учун зарур бўладиган заминларни шакллантириш кетадиган тарихий оралиқ босқич ҳисобланади. Унинг бошланиши мамлакатларда бўладиган энг авволо сиёсий ўзгаришлар ва унинг заминида эса иқтисодий, ижтимоий ҳамда маънавий соҳалардаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлса «паёни» «охири» янги вужудга келган жамиятнинг ўз имкониятларини тўла юзага чиқара билиши, замон нуқтаи назаридан барқарор тараққиёт учун имкониятларнинг таъминланганлиги билан боғлиқ бўлади.

Тўртинчидан, «ўтиш даври» қанчалик турли туман бўлмасин бари бир барча ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузумлар учун зарурдир. Чунки, у ҳар бир янги вужудга келадиган янги жамият учун замин тайёрлаш имконияти ҳисобланади. Бу замин на фақат иқтисодий, шунинг билан бирга шу жамиятда яшайдиган инсонларнинг ўзларини ҳам янги жамиятга «мослаштириш» учун ҳам зарур бўлади.

ЎТИШ ДАВРИНИНГ «МОДЕЛ»ЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Юқорида ўтиш даврининг

тушунчаси,     моҳияти       ва    зарурлигининг   умумий   назария

масалаларини кўриб ўтдик. Энди мамлакатларнинг турли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиёт босқичларидан демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатадиган жамиятга ўтишнинг турли «модел»лар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари устида тўхталамиз.

Турли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий босқичлардан демократик жамиятга ўтиш ўта мураккаб жараён ҳисобланади. Унинг мураккаблиги, унгача содир бўлган тараққиёт босқичлари объектив эҳтиёж сифатида бирининг ичида иккинчиси шаклланиб келган, давлат ва унинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари шаклан ўзгарган бўлса ҳам мазмунан у бари бир оммани итоатда ушлаб туришга, унинг устидан хукмронлик қилишга қаратилганлигига қолаверган. Улардаги яна бир хусусият омма давлат учун, - деган тамойилнинг амал қилганлиги билан ҳам характерланади.

Демократик жамиятда эса, энг аввало сиёсий тузум тубдан ўзгариб, халқнинг хокимияти бевосита ёки билвосита иштирогида бошқаруви амалга ошади ва омма давлат учун эмас, аксинча давлат учун, - деган тамойилнинг устиворлиги асосида давлат бошқаруви амалга ошади.

Шу маънода ҳам демократик жамиятга ўтиш жараёни давлатларнинг барча соҳаларида туб ўзгариш ишларни амалга оширилиши натижаси сифатида содир бўлади.

Демократик жамиятга ўтишда сиёсий соҳада, давлатнинг амалдаги механизмлари тугатилади, унинг ўрнига қурилаётган жамият манфаатларига жавоб бераоладиган механизмлари шакллантирилиб борилади, иқтисодий соҳада, бозор муносабатлари қарор топади, тараққиёт омманинг ўз моддий манфаатдорлигини эркин қондира олиши асосида умумий иқтисодий ривожланиш содир бўлади, маънавий-маърифий соҳада, инсон омили, унинг қадр-қиммати юксак қадрият даражасига кўтарилади, жамият юксак интелектуал куч асосида ривожланиши реалликка айланади.

Ана шунинг учун ҳам бугунги кунда инсоният демократик жамиятни ўз идеали сифатида қарамоқда ва уни вужудга келтириш учун фаоллик кўрсатмоқда.

Аммо, демократик жамиятга ўтишнинг барча мамлакатлар учун ягона бўлган аниқ андозалари, яна ҳам аниқроғи «модел»лари йўқ ва у бўлиши мумкин эмас. Чунки, ҳар бир мамлакат на фақат ўзининг тузилиши, иқтисодий тараққиёт даражалари, имкониятлари, интелектуал имкониятлари бири иккинчисидан фарқланади, худди шунингдек ўз халқининг менталитети, турмуш тарзи, урф-одатлари ва қадриятлари билан ҳам фарқ қиладилар. Уларни ҳеч қачон бир қолипга солиб бўлмайди, унга ҳаракат қилиш ҳеч қандай самара бермайди, балки оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тарихий тажриба тасдиқлади. Шунинг билан бирга демократик жамиятга ўтишнинг барча мамлакатлар учун умумий бўлган қонуниятлари ҳам мавжуд. Жумладан, сиёсий тизимни ислоҳ қилиш, бозор муносабатларини шакллантириш, инсоннинг ўз ички имкониятларини юзага чиқариш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш, жамият тараққиётида юксак интеллектуал салоҳият устворлигини таъминлаш ва бошқа бир қатор қонуниятлар барча демократик жамият қуришга интилаётган мамлакатлар учун умумий ҳисобланади. Аммо, улар барча мамлакатларнинг ўзига хослигини ҳисоб олган ҳолда демократик жамиятга ўтишга халақит бермайди. Аксинча ўтиш даврида мавжуд бўладиган муаммоларнинг маъно-мазмунини теран англаган ҳолда уларни собитқадамлик билан ҳал қилиш имконини беради.

Демократик жамиятга ўтиш деганда мамлакатларнинг турли тузумлардан демократик тамойиллар асосида ривожланиши учун вужудга келтириладиган имкониятга кетадиган оралиқ вақт тушунилади. Худди ана шу вақт ичида демократик жамият учун зарур бўладиган иқтисодий ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий имкониятлар яратилади. «Оралиқ» вақтнинг бошланиши ва унинг ўз паёнига етиши ўтиш даври масалалари қаторидаги энг муҳим аҳамиятга моликдир. Чунки, бугун бу масала илмий адабиётлардан ўзининг илмий ечимини топганича йўқ- Унга аниқлик киритимаслик эса  «ўтиш даврининг» боши ва охири қаердалигини билиб олиш имконини бермайди.

Тўғри, ўтиш даври энг аввало сиёсий хокимиятда пировардада демократик жамиятга олиб борувчи туб ўзгаришларнинг содир бўлиши ва унинг базасида иқтисодий ҳамда маънавий-маърифий соҳаларда олиб бориладиган ислоҳатларнинг бошланиши билан характерланади. Ўтиш даврининг тугаши эса демократик тамойилларнинг тўлалигича ҳаётий реалликка айланиши билан боғлиқ бўлади.

Бугунгача демократик тамойиллар асосида ривожланаётган мамлакатларнинг унга ўтиш даври тажрибаларига асосланиб, ўтишнинг учта асосий йўли ёки «модел»и шаклланганлигини таъкидлаш мумкин.

Унинг биринчиси классик йўл ҳисобланади. Бу йўлнинг асосий хусусияти шундаки, у узоқ тарихий босқичда амалга ошади ва ўтиш даврида сиёсий соҳада қанча бурҳонлар содир бўлишига қарамасдан асосий ўтишнинг ислоҳотлари иқтисодий соҳада амалга оширила бошланади. Бу соҳадаги муҳим тадбир хусусий мулкчиликни қарор топтириш ҳисобланади. Худди ана шу тадбирнинг муваффақиятли амалга оширилиши, мамлакат ҳаётининг бошқа соҳаларини, хусусан ижтимоий-сиёсий ва маънавий маданий соҳаларда ҳам ислоҳотларнинг амалга оширилиши имконини беради.

Ўтиш даврининг классик йўлидаги бундай жараённинг характерли томони шундаки; иқтисодий соҳада хусусий мулкчиликнинг ривожланишидан аҳолининг аксарият кўпчилик қисми рози бўлмайди. Чунки, асосий моддий бойлик бир қисм одамлар тўпланади, бошқалар эса унга қарам бўлиб қоладилар оқибатда мамлакат ички ҳаётида катта бўрҳонлар, хатто фуқоролар урушлари содир бўлиши мумкин. Бу жараён мулк эгаларининг аҳоли фаровонлигини таъминлаш томон қиладиган харакатлари ўзининг самарасини берабошлаганича давом этади.

Бу самараси дастлабки пайтда айнан шу мақсадга йўналтирилмасдан, балки мулк эгалари ўзларининг моддий бойлишни ривожлантириш йўлида, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги корхоналарни қуриш, уларни замонавий техника билан қуроллантириш, янги жойларини вужудга келтириш каби катта ишларни амалга оширадилар. Ундан катта фойда кўрган мулк эгаларини изчиллик билан ривожлантириб борадилар, унинг оқибатида аҳолининг иш билан амалга ошади, уларнинг фарвонлиги яхшиланади ва ниҳоят мамлакатнинг иқтисодий юксалиши ҳам содир бўлади.

Бу йўлдаги муҳим томон шундаки мамлакатда барча олғов-далғовлар худди ана шу иқтисодий соҳадаги хусусий мулкчиликнинг кучайишнинг дастлабки пайтда содир бўлади. Чунки, бу жараёндан аҳолининг норозилиги кучаяди, мамлакат ҳаётида беқарорлик ҳолати кучайиб боради, бунинг оқибатида катта ғалаёнлар содир бўлиши мумкин. Худди ана шу жараёнлар заминида   аҳолининг сиёсий онги ҳам ўсиб боради. Уларнинг ўз ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш интилиши кучаяди. Бу ўз навбатида мамлакат сиёсий ҳаётида демократик жараёнларнинг юзага келиши ва унинг ўсиб боришига ўз таъсирини ўтказади.

Ўтиш даврининг классик йўлнинг бошланиши капиталистик муносабатларнинг юқори босқичи, унинг иқтисодиётда ислохатлар ўтказмасдан тараққий қилишига имконият етмай қолиш оқибатида юзага келади.

Бу йўлнинг классик (анъанавий) йўл дейилишига сабаб шуки, мамлакатларнинг демократик жамиятга ўтиши дастлаб худди ана шу кўринишда намоён бўлди ва бугун юксак тараққиётга эришган мамлакатларнинг аксарият ана шу йўлдан бордилар.

Классик йўл муаммоларнинг кўплиги, уларни ҳал қилишнинг мураккаблиги, аҳолининг бу жараёнга «кўникиб» бориши каби масалалар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам овропа мамлакатларида 2-2,5 асргача давом этди. Ана шу мухлат ичида мамлакатларда иқтисодий соҳадаги ютуқларнинг заминида демократик қадриятлари ҳам шаклланди ва уларда бугун фуқоролик жамиятини такомиллаштириш жараёнлари давом этмоқда.

Демократик жамиятга ўтишнинг иккинчиси инқилобий йўл ҳисобланади, Унинг характерли хусусияти шундаки, давлатларда вужудга келтирилган катта иқтисодий салоҳият аксарият кўпчилик аҳолининг турмуш тарзи нисбатан юқори бўлганлигига асосланиб дастлаб мамлакат сиёсий ҳаётида кескин ўзгаришлар амалга оширилади. Яъни, амалдаги хокимият шакли барбод бўлади ва унинг ўрнига янги, - демократик жараёнларни ривожлантиришга мойил бўлган хокимият шакли ва унинг инфроструктураси вужудга келади. Улар ўз навбатида иқтисодий ҳаётда кескин ислохотлар ўтказадилар хусусан, амалдаги миллий валюта бекор қилинади (синдирилади). Аҳолининг қўлидаги пул маблағлар ҳам ўз қийматини йўқотади ва мамлакат сиёсий ҳаётида бўлгани каби иқтисодий ҳаётда ҳам демократик жараёнларнинг ривожланиши содир бўлади.

Инқилобий йўл учун зарур бўлган асосий омиллар

қаторида:а)Собиқ узум шароитида хусусий  мулк куртакларининг     сақланиб қолганлиги;  б)  Демократик қадриятларнинг куртаклари мавжудлиги; в) мамлакат ҳаётини демократик тамойиллар асосида қайта қуришга қодир бўлган интеллектуал салоҳиятнинг етарли бўлиши; г) аҳолининг маълум бир қисми ана шу демократик жараёнга ҳеч бўлмаганида «мойиллиги» бўлиши кабилар ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Уларнинг ҳар бири инқилобий йўл учун алоҳида аҳамият касб этади. Масалан, интеллектуалнинг ролини олиб кўрайлик. Улар мамлакат ҳаётида бўладиган ҳар бир ўзгаришни юзага келтирувчи асосий кудрат ҳисобланади. Халқ хокимиятдан кўра уларга ишонади, уларга эргашади. Шу маънада ҳам улар оммани уюштиради ва демократик жараёнларга йўналтиради. Шунинг билан бирга интеллектуалнинг ўзи  ҳам демократик жараёнларнинг мураккаб муаммоларини  ҳал қилишда бардош бера оладиган, уюшган куч даражасига кўтарилган бўлиши лозим.

Интеллектуалнинг характерли хусусияти шундаки у бошқа ижтимоий табақалардан кўра жамият ҳаётида юзага келадиган жараёнларни олдин билишга интилади ва бу ўзгаришларнинг бошида тура олади. Ёки аҳолининг маълум бир қисмининг мамлакатнинг ўтиш давридаги мураккаб шароитларга (мойиллиги) бўлиши зарурлиги омилини кўрайлик.

Ҳамма гап шундаки, аввало, аҳоли мураккаб муаммоларни ҳал қилишда кузатувчи эмас, уларни ҳал қилишда фаол иштирок қилмас экан, инқилобий йўл ҳеч қандай самара бермайди, аксинча у мамлакатни тараққиётдан орқага кетишига олиб келади. Айниқса, улар интеллектуал билан якдилликда ана шу кескин ўзгаришларнинг уюшган ташкилотлари ва харакатлантирувчи кучларига айланиши лозим.

Агар ана шу омиллар етарли бўлса, инқилобий йўл ҳам ўзининг самарасини бериш мумкин. Бу йўлдан овропанинг собиқ социализм тузумида яшаган Польша, Венгрия, Германия демократик республикаси Болгария ва Россия каби мамлакатлар бормоқдалар. Аммо, уларда ҳам ички зиддиятлар кучайди, омманинг аҳволи оғирлашди, улардан қатъий назар уларда инқилобий йўл билан ўтиш учун зарур бўлган юқоридаги омиллар қайсидир даражада мавжуд эди. Шунинг учун ҳам демократик жамиятга ўтиш жараёни кескин ривожланиб кетди.

Унинг мазмуни шуки, сиёсий ҳаётда кескин бурилиш содир бўлди, у мамлакатлар сиёсий тизимида (системасида), бошқарувнинг моҳиятан бутунлай янги шакли, иқтисодиётда давлат мулкини хусусийлаштиришда, маънавий-маърифий соҳада эски мафкурадан воз кечишнинг кескин амалга оширилиши содир бўлди. Аммо, улар ўзаро ички курашларнинг авж олиши, баъзи мамлакатларда қон тўкилишининг содир бўлишигача бўлган оғир жараёнлар шаклида амалга ошди. Шунга қарамасдан, юқорида кўрсатилган омилларнинг у ёки бу даражада мавжуд бўлиши инқилобий йўлнинг ҳам самара бераётганлиги ана шу мамлакатларда содир бўлган ва бўлаётган ижобий ўзгаришлардан кўриб турибмиз.

Бу йўл қанчалик мураккаб, мамлакат ҳаётида жуда катта бурҳонларга олиб келишни ҳисобга оладиган бўлсак, уни ҳар мамлакат ўз хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолдагина амалга ошириши мумкин. Аммо, шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, юқоридаги омилларнинг мавжудлигининг ўзи ҳам мамлакатларнинг демократик жамиятга инқилобий йўл билан утишига «мажбур» этади. Чунки, ана шу омиллар жараёни тезлаштирувчи асосий қудрат ҳисобланади.

Демократик жамиятга ўтишнинг учинчиси — эволюцион ёки босқичма-босқич йўл ҳисобланади. Унинг характерили хусусияти шундаки, мамлакатда амалдаги сиёсий хокимият тугатилиб, унинг ўрнига янги хокимият вужудга келиши билан эскини кескин,  бир «зарб» билан тугатилмасдан босқичма-босқич, вазминлик билан тугатилиб борилади. Ҳатто, уларнинг айрим имкониятларидан ҳам фойдаланиб борилади. Худди ана шу жараёнда иқтисодий ислоҳотларни олиб боришди ва бу йўналишда янги муносабатлар шакллантирилади.

Сиёсий ва иқтисодий ҳаётда ўтказилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг равишда маънавий-маърифий соҳаларни ҳам янги эҳтиёжлар асосида ривожлантирилиб борилади.

Хўш нима учун аста-секин, босқичма-босқич ўтиш зарурияти туғилади? Агар аста-секин ўтиладиган бўлса, унинг классик йўлдан фарқли томони нимада, унда ҳам аста-секинлик билан демократик жамият ўтилган-ку?

Албатта, эволюцион йўлнинг классик (анъанавий) йўлдан фарқли томонлари мавжуд ва улар қуйидагилардан  иборат:

Биринчидан, классик йўлда демократик қадриятлар мавжуд жамият ичида юзага келади ва у мавжуд тузумнинг тараққий қилиши, мулк эгаларининг ҳам, худди шунингдек одддий халқнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналиб боради. Бундан ҳар икки томон ҳам манфаатдорлик кўради. Яъни демократик қадриятлар тараққиётнинг капиталистик муносабатларининг «маърифатлашиб» халқ фаровонлигини таъминлаш омилига айланишнинг «меваси» сифатида юзага келади.

Кўпчилик ҳолларда эволюцион йўл мамлакатларнинг тоталитаризм ёки диктатуралар хукмронлигининг барбод бўлиши ва унинг оқибатида демократияга ўтиши учун хос бўлиб, мамлакатлар ҳаётида кескин ўзгаришларни амалга оширишнинг имкониятлари бўлмаганлиги билан боғлиқдир.

Аслида, тоталитаризм ҳам моҳиятан, капиталистик муносабатларнинг «маърифатлаша» олаолмаганлиги, мавжуд сиёсий тузумнинг зўрлик билан барбод қилиниши, мулкдорларнинг мулкини тортиб олиниши ва уларнинг манфаатларига хизмат қилувчи маънавий-мафкуравий салоҳиятнинг юзага келтирилиш натижасида вужудга келган янги кўринишдаги «капитализм»дир. Агар классик ўтиш даврига хос бўлган капитализм муносабатларида сиёсий тузум, иқтисодий муносабатлар ва маънавий-маърифий салоҳиятлардаги ўзгаришлар аста-секин умумманфаатлар йўлида демократик қадриятларга асосланган жамиятга «бўшатиб» бериш йўлидан борган бўлса, тоталитаризм мавжуд капиталистик муносабатларни зўрлик, куч ишлатиш йўли билан тугатилиб, унинг ўрнига янги - ўзига хос «капиталистик» муносабатларнинг шакллантириш оқибатида юзага келган жамият эди. Чунки, бу жамиятда давлат халққа эмас, балки халқ давлатга унинг тепасида шаклланган хоқимиятни қўлида ушлаб турган «элитага» хизмат қиладиган даражага кўтарилган эди.

Иккинчидан, классик ўтиш йўлида омманинг дунёқараши мавжуд содир бўладиган ўзгаришларга мос равишда ўзгариб ёки тузумнинг ўзгаришига таъсир ўтказиб келган бўлса, тоталитаризм -омманинг    онгини    тўлалигича    ўз    манфаатларига    бўйсундирган жамият эди. Уни бир «зарб» билан демократияга «мослаштириш» ҳам ниҳоятда мураккаб муаммо ҳисобланади. Чунки, онгни ўзгариш қисқа вақтда амалга ошадиган жараён эмас, у жамият ҳаётида бўладиган ўзгаришларга мос равишда содир бўлади.

Айниқса, бу жараён саноат ишлаб чиқариши кам тараққий қилган аграр сектор етакчилик қиладиган мамлакатларда аста-секинлик билан амалга ошади. Чунки, бундай мамлакатларда аҳолининг тарқоқлиги, сиёсий маданияти кескин ўзгартиришлар эҳтиёжларидан орқада қолган бўлади.

Учинчидан, классик ўтиш учун хос бўлган капиталистик муносабатлар шароитида демократияга ўтишда эски тузум хавф туғдирмайди, балки у ўрнини тараққиёт қилаётган янги демократик муносабатларга «бўшатиб» бера бошлайди.

Тоталитаризм эса янги демократик жараёнлар учун хавф туғдиради. Чунки, унинг хукмронлиги даврида шаклланган ниҳоятда кучли муносабатлар, кучлар ва маънавий-маърифий салоҳият демократик жараёнлар ривожланиши учун қаршилик кўрсатиб туради. Буни албатта ҳисобга олмаслик мумкин эмас.

Шунинг билан бир қаторда, мамлакатнинг тараққиёт даражалари, халқнинг менталитети, урф-одатлари ва қадриятларини ҳисобга олиш эволюцион йўлининг катта имкониятлари бўлиб, бу ўтиш даврида нисбатан кам талофатлар содир бўлишига сабаб бўлади.

Шунинг учун ҳам бугун кўпгина олимлар эволюцион йўл бугунги ўтиш даври учун энг мақбул йўл сифатида қарамоқдалар. Жумладан, Россия фанлар академиясининг академиги, собиқ СССРда қайта қуриш назариясини ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатган А.Н.Яковлев шундай ёзади «... инқилоб бу - боши берк кўча, йўлини йўқотиш демакдир. Ўзаро жанжал ва тўполонлар шароитида ҳам қуйидан, ҳам юқоридан бошланадиган жиноятлар авж олади. Шу тариқа Люпенлар жинояти ва хокимият жинояти бир-бирига аралашиб кетади. Инқилоб даврида шавқатсизлик мисли кўрилмаган даражага етади. У олға ривожланиш ҳақидаги ҳам ҳаётларни яратади-ю, охир оқибатда ўзи ана шу харакат йўлида тўғаноқ бўлади.

Фақат табиий, тадрижий йўл инсонга қониқиш туйғусини, жамиятга эса ўз тараққиётини изчил пухта ўйланган, режали тарзда амалга ошириш имконини беради».

Эволюцион йўлнинг яна бир афзаллиги шундаки, бугун инсоният жуда катта интеллектуал камолат даражасига кўтарилди, шунинг билан бирга унинг эҳтиёжлари ҳам унга мос равишда ривожланиб бормоқда. Ана шу икки жараённи уйғун ҳолатда ривожлантириш имкониятини фақат эволюцион йўлдан бориш билан ҳал қилиш мумкин бўлади. Бугун худди ана шу йўл фожеаларга олиб      келувчи      қарама-қаршиликларнинг     олдини      олишга      ва тараққиётга мурса-ю, мадора йўл билан эришиш имконини беради.

Бу йўл бугун ўз мустақиллигини қўлга киритиб энди тараққиёт йўлига кираётган Осиё, Африка, Лотин Америкаси мамлакатлари учун ҳам самара берадиган йўл ҳисобланади. Улар ҳозир тараққиётнинг қайси босқичларида бўлишларига қарамасман, тараққиётнинг барча босқичларини ўзбошларидан кечиришлари умумий қонуният бўлганидек, демократик тараққиёт босқичига ҳам табиий тадрижий йўлдан боришни бош йўналиш сифатида белгилаб олсагина ва унга реал амал қилсагина пировард мақсадга эришишлари мумкин.

Аммо, уларнинг ички ҳаётига аралашув, демократияни ташқаридан бир «зарб» билан киритишга ҳар қандай урнишлар кутилган натижа бермайди, балки ички зиддиятларнинг кучайишига мамлакатни тараққиётдан орқага улоқтириб юборишга олиб келиши мумкин.

Хуллас, эволюцион йўл бугун дунё мамлакатларининг ривожланишига ва минтақаларда барқарорликнинг юзага келишига ва умумий тараққиёт учун самара бера оладиган йўл сифатида намоён бўлмоқда.

         ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК    ЖАМИЯТГА ЎТИШНИНГ ЎЗИГА    ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ.

Ўтиш даврининг умумий қонуниятлари Ўзбекистон учун ҳам. умумийликка эгадир. Улар ўтиш даврининг бошланиши учун хос бўлган, амалдаги сиёсий хокимиятнинг тугатилиши, унинг заминида иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши учун замин тайёрлаш ва мавжуд маънавий-мафкуравий зўравонлигидан қутилиш кабилардир. Улар қайси даражада бўлишидан қатъий назар демократик тамойиллар асосида ривожланиш йўлини танлаган барча мамлакатлар учун умумий зарурият ҳисобланади.

Аммо, ҳамма масала ўтиш даврининг ичида амалга ошириладиган вазифалар стратегиясини белгилаш, уларни ҳал қилишнинг мехнизмлариниишлаб чиқиш ва уларни реалликка айлантириш кабиларда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлади. Бир мамлакатнинг ёҳуд бир неча мамлакатларнинг ўтиш даврида қўллаган тажрибаларини айнан иккинчи мамлакат қўллай олмайди. Чунки, демократик жамиятга ўтишда на фақат мамлакатларнинг тараққиёт даражалари белгиловчи аҳамиятга эга бўлади, худди шунингдек, ҳар бир мамлакатда яшаётган халқнинг менталитетини ҳисобга олиш ҳам муҳим аҳамиятга моликдир. Уни ҳисобга олмаслик эса пировард мақсадга эришиш имконини бермайди.

Худди ана шунинг учун ҳам Ўзбекистонда унинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган эвалюцион тадрижий йўли ишлаб чиқилди. Бу йўлнинг Ўзбекистон учун энг мақбул йўл эканлиги президент Ислом Каримов томонидан илмий асосланди ва унинг концептуал ғояларини фундаментал тарзда босқичма-босқич амалга оширишга киришилди.

Бу йўл президент томонидан ишлаб чиқилган беш тамойилда ўз ифодасини топди. Худди ана шу тамойилларни ишлаб чиқиршига қараб, президент шундай такидлаган эди: «шуни алоҳида такидлаш зарурки, соҳта инқилобий сакрашларсиз, фожеали оқибатларсиз ва кучли ижтимоий ларзаларсиз, эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш - танлаб олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятидир».

Бу бош ғояни президент Ислом Каримов жаҳон мамлакатларининг тажрибалари чуқур таҳлил қилиш асосида илгари сурди ва Ўзбекистонга хос ўтиш даври «модел»ини ишлаб чиқишда унинг дунёдаги биронта ҳам давлатлардаги «модел»ларига айнан ўхшамаслигига асосий эътиборни қаратди.

У мамлакатимиз ўз мустақиллигини эндигина қўлга киритган ва мустақилликнинг хавфи хали батамом тугамаган шароитда 1992 йилда бу концептуал ғояни илгари сурди. У шундай ёзади: «Ўзбекистоннинг чинакам мустақиллигига эришишдан иборат ўз йўли республикани ривожлантиришнинг қуйидаги асосий ўзига хос хусусиятлари ва шарт-шароитларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланади.

Аввало,  у аҳолининг  миллий-тарихий турмуш  ва  тафаккур

тарзидан,  халқ  анъаналари  ва  урф-одатларидан  келиб       чиқади.

Чуқур илдизи ўтмишдаги анъанавий жамоа турмуш тарзига бориб тақаладиган коллективчилик асослари Ўзбекистан халқига тарихан хосдир. Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, очиқ кўнгиллилик, миллатидан қатьи назар одамларга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш, ўзгалар кулфатига ҳамдард бўлиш ва ўзаро ёрдам туйруси кишилар ўртасидаги муносабатларнинг меъёри ҳисобланади. Ўзбеклар диёрига, ўз Ватанига меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, билимга, устозларга, маърифатпарварларга нисбатан алоҳида ҳурмат-эҳтиром — Ўзбекистон аҳолисига хос фазилатлардир. Ички ва ташқи сиёсатни ишлаб чиқиб, амалга ошириш чоғида ислом динини эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эга. Одамларнинг турмуш тарзида, руҳиятида, маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришда, исломга эътиқод қилувчи халқлар билан яқинлашиш истагида ҳам шу омил намоён бўлмоқда.

Мазкур минтақанинг қадимий тарихи ва маданияти, бунда яшаб ўтган Шарқ мутафаккирлари ва файласуфларининг жаҳон маданиятини ривожлантиришга қўшган ғоят катта ҳиссалари ҳам бу ерда яшаётган одамлар турмушининг барча томонларига сезиларли таъсир ўтказмоқда. Ўтмишдаги алломаларнинг бебаҳо мероси қанчадан-қанча авлодларнинг маънавий-руҳий онгини ва турмуш тарзини шакллантирган эди ва у ҳамон таъсир кўрсатмоқда.

Республикадаги ўзига хос демографик вазият — ғоят муҳим хусусиятлардан биридир. Жумҳуриятимизда аҳоли ва меҳнат ресурслари ҳар йили юксак суръатлар билан ўсиб бормокда. Аҳолининг ярмидан кўпроғи қишлок жойларда яшайди ва асосан деҳқончилик билан шуғулланади. Аҳоли таркибида 60 фоиздан кўпроғи болалар, ўсмирлар, 25 ёшгача бўлган йигит-қизлардир.

Ўз аждодлари қадимдан яшаб келган жойларга боғланганлик,  кўчиб юришга мойилликнинг йўқлиги республика аҳолисига хос хусусиятдир.

Республиканинг яна бир хусусияти — миллий таркибининг ўзига хослигидир. Этник таркибда туб аҳоли устун мавқени эгаллайди. Шу билан бир вақтда республика ҳудудида ўз маданияти ва анъанасига эга бўлган юздан зиёд миллат вакиллари яшаб турибди. Ўзбекистоннинг миллий-маданий жиҳатдан ғоят ранг-баранглиги миллий ўзлигини англаш ва маънавий қайта тикланишнинг кучайиб бориши билан ўзвий бирликда жамиятни янгилаш, уйи "очиқ жамиятга айдантириш учун қудратли омил бўлиб хизмат қилади ва республиканинг жаҳон ҳамжамиятига қушилиши учун қулай шароитларни вужудга келтиради.

Республика қулай геостратегик мавқега эга. Тарихан ҳозирги Ўзбекистоннинг ҳудуди шундай жой бўлганки, бу ерда жуда куҳна савдо йўллари (машҳур Буюк Ипак йўли) туташган, жўшқин ташқи алоқалар ва турли маданиятларнинг бир-бирини ўзаро бойитиши жараёни кечган, ҳозирги кунда Ўзбекистон ўзининг мустақил энергетика ва сув тизимларига эга бўлган собиқ совет Ўрта Осиёсининг марказида турибди, кўпгина масалаларда республикалар ўртасидаги боғловчи буғин бўлиб хизмат қилмоқда ва хорижий мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришда тобора фаол роль ўйнамоқда.

Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш йўллари ва ёндашувларини танлашга табиий-иқлим шароитларининг ўзига хослиги белгиловчи таъсир ўтказмоқда. Республика қишлоқ хўжалиги аксарият сунъий суғоришга ва суғорма деқончиликка асосланади. Ўзининг сув имкониятлари жуда чекланган. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, бутун халқ хўжалиги таркибида пахтачилик етакчи ўрин тутади. Ўзбекистон мустақил Ўрта Осиё Республикалари орасида ғоят катта экспорт имкониятига зга бўлган жуда муҳим стратегик хом ашё — пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотни етиштирувчи ҳамда етказиб берувчи асосий республикадир. Иқлим шароитлари мева-сабзавот маҳсулотлари, пилла ва бошқа ғоят қимматли қишлоқ хўжалик хом ашёсини нафақат ўз эҳтиёжларини қондириш учун, балки бошқа мамлакатларга етказиб бериш учун қам зарур миқдорда етиштиришни таъминлайди.

Ўзбекистан республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини    хднкоя     қилиш    имконини     берадиган    етарли потенциалга эга. Ер бағрининг ғоят қимматли минерал-хом ашёларга бойлиги чуқур таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, республиканинг жаҳон бозорига чиқишини таъминлайдиган тармоқларни ривожлантириш имконини бермоқда. Шу жиҳатдан халқ хўжалигининг асосан хом ашё етиштиришга йўналтирилганлигини бартараф этиш ва шу сабабли иқтисодиёт тузилмалари ҳаддан ташқари бир томонлама ривожланганлигига, собиқ марказ ўтказиб келган яккаҳокимлик сиёсатининг натижаси бўлмиш қарамликка, яъни технология ва ресурс жиҳатдан бошқа республикаларга қарам бўлиб қолишга барҳам бериш ҳал қилувчи ақамият касб этмоқда.

Кейинги ўн йиллар мобайнида маълум қадриятларга эга бўлган кишиларнинг муайян ижтимоий онги шаклланганлигини ҳам эътиборга олмаслик мумкин эмас. Бир томондан, бу ижтимоий тенгликка, кафолатланган меҳнат қилиш ҳуқуқига, ялпи бепул таълим ва тиббий хизматга қатъий тарафдорликка интилишида намоён бўлмокда. Иккинчи томондан эса, яккаҳокимликдан иборат маъмурий-буйруқбозлик тизими келтириб чиқарган инсонни мулкка эгаликдан ва хўжайинлик туйғусидан бегоналаштирилганлиги, тайёрга айёрлик руҳияти юзага келтирилганлигида кўринмоқда.

Юқорида қайд этилган ўзига хос шарт-шароитлар ҳам алоҳида, ҳам биргаликда ҳозирги босқичда Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради».

Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган концепциядаги ана шу хусусиятларни ҳисобга олиш мамлакатимизда беқарорликни вужудга келишининг, социал зиддиятларнинг кучайиб кетишининг, аҳолининг мураккаб вазиятга тушуб қолишининг олдини олиш имконини берди. Улар ўз навбатида юзага келаётган янги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий қийинчиликларни собитқадамлик билан ҳал қилишда муҳим рол ўйнади ва бошланган ислоҳотлар ўз самарасини берабошлади. Ўзбекистоннинг ўтиш даври муаммоларини ҳал қилишнинг ўзига хос стратегияси жаҳон жамоатчилиги томонидан эътироф этилиб уни «ўзбек» модели номи билан айтила бошлади. «Ўзбек» модели деганда ўзбек миллатининг ўзига хос металитети, урф-одатлари, анъаналари,қадриятларини, унинг демографик жараёнлари, ахолининг миллий таркиби, Ўзбекистоннинг геостратик холати ва бошка бир катор омилларни ҳисобга олишга асосланган демократик жамият қуришнинг шакли тушунилади.

Уларни ҳисобга олиш ислоҳотларнинг самара бериши учун замин тайёрлади.

Ўзбекистоннинг бу танлаган йўлида яна бир муҳим салбий омилни олиш - унинг на фақат ўзгаларга қарамлиги шароитида юзага келган йўқотишлари, ўтказилган зўравонликлар билан боғлиқ, шунинг билан бирга у мустақилликни қўлга киритган шароитда мавжуд бўлиб турган тоталитар тузумнинг кучли таъсири билан ҳам боғлиқдир. Чунки, у жамият ҳаётининг барча соҳаларида давлатнинг тўла ҳукмронлиги ўрнатилганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Унинг мураккаблиги шундаки, бир томондан мавжуд тоталитаризм вакилларнинг осонгина ҳокимиятдан кетишни хохламасликлари, бўладиган ҳар қандай ўзгаришларга қаршилик кўрсатишлари содир бўлса, иккинчи томондан тоталитаризмда яшаб келаётган халқнинг ҳам юзага келаётган демократик ўзгаришларга ишончсизлиги, иккиланиши, шубҳа билан қараши, тезда кўника олмаслиги каби бир қатор ҳолатларнинг мавжуд бўлиши, на фақат демократик жараёнлар ривожланишини, худди шунингдек мустақилликнинг қўлдан кетиб қолиш хавфини ҳам юзага келтиради. Чунки, бу даврда хали ўзгаларни ўз қули остида ушлаб туришга ўрганиб, ўз хукмронлигини, хохиш-иродасини ўтказиб келган собиқ марказ ва унинг тарафдорлари эндигина мустақилликни қўлга киритган ёш давлатларни яна ўзига қарам қилиш ниятидан воз кечмаган бўлади.

Худди ана шу ҳолатлар нуқтаи назардан ҳам демократик жамиятга ўтишнинг «ўзбек» модели ўзининг ҳаётийлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон мустақиллик йилларида демократик жамиятга ўтишнинг учта босқичини босиб ўтди. Уларнинг ҳар бири президент Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси - биринчи чақириқ VI сессиясида (1996 йил 29 август) «Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари»; Биринчи чақириқ ўн тўртиинчи сессиясида «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқца» (1999 йил, 14 апрел) ва ниҳоят, иккинчи чақриқ Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясида «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» (2003 йил ...) қилган маърузаларида кўрсатиб берилди.

Албатта, ана шу босқичлар бири иккинчисидан кескин фарқ қилмаса-да улардаги асосий ғоя демократик жараёнларнинг олға томон ривожланишини ва маълум бир вақтга келганда бу жараёнга янги куч, қудрат ҳамда фаоллик бахш этишдир. Чунки, жараёнлар изчиллик билан таҳлил этилмас, ундаги асосий муаммо аниқланмаса ва истиқболдаги вазифалар белгиланмаса ривожланиш ҳам бўлмайди. Шу маънода ҳам президент демократик жамият қуриш борасидаги вазифаларни «чуқурлаштириш» (1996 йил) «эркинлаштириш» (1999йил) ва «чуқурлаштириш ва фуқоролик жамият асосларини шакллантириш» (2003 йил) каби концептуал ғояларида белгилаб берган.

Аммо, бу дегани ўтиш даврининг мустақил равишда бир неча босқичлардан иборат экан, - деган хулоса келиб чиқишига асос бўлмаслиги керак. Чунки, ўтиш даврининг ўзи мамлакатнинг турли тузумлардан демократияга ўтишдаги мустақил «оралиғи», «кўприги» ҳисобланади. Юқорида -кўрсатилган босқичлар ўтиш даврининг узлуксизлигини ифодалайдиган кўрсатгичдир.

Албатта, ўтиш даври ҳам мамлакатларнинг тараққиёти маълум босқичга етгандан кейин ўз паёнига етиш мумкин, айниқса бу «паён»ни белгилаш демократик жамиятга ўтиш даври учун мураккаб ҳисобланади.

Бугунги кунда дунёда ана шу «паён»нинг мезонлари қуйидагилар амал қилинишининг реалликка айланиши билан белгиланиши эътироф этилган:

1.  Фуқороларнинг    давлат    ва    жамият    ҳаётига    даҳлдор

қонунлар қабул қилинишидан қанчалик хабардорлиги;

2.  Ана    шу    қонунларни    қабул    қилишда    бевосита    ёки

билвосита иштирок қилишининг реал амалга ошганлиги;

3.  Фуқороларнинг   қабул   қилинган   қонунларнинг   ижроси

устидан   назоратининг   тўла   ўрнатилганлигининг   амал   қилиниши билан;

4.  Оддий фуқороларнинг давлат ҳаётига дахлдор бўлган ва

ўзини қизиқтирган маълумотларни (информацияларни) бемалол, ҳеч қандай       тўсиқларсиз       олиш       имкониятларининг      реалликка айланишлари   билан   демократик   жамиятнинг   фуқоровий   жамият даражасига   кўтарилиши   белгиланади  ва   ўтиш  даври   ўз   паёнига етиб, фуқоровий жамиятни такомиллаштириш вазифаларини амалга оширилиш жараёни бошланади.

Бундан кўриниб турибдики, фуқоровий жамият демократик жараёнларнинг ривожланиши, унинг юксак даражага кўтарилишининг махсули ҳисобланади.

Бугун    Ўзбекистон         демократик         жараёнларни чуқурлаштиришнинг вазифаларини изчиллик билан амалга оширишдан иборат бўлган ўтиш даврини ўз бошидан кечирмоқда.