Мавзу 3: Мустақиллик ва демократик жамиятга ўтишнинг ўзига хос йўли: Ўзбекистон модели.
Режа:
1) Мустакиллик ва демократик жамиятга ўтишнинг ўзаро муштараклиги.
2) Демократик жамиятга ўтиш моделининг турли туманлиги.
3) Инсон эркинлиги ва манфаатларининг устуворлиги.
Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилинганидан сўнг халқимиз ҳаётида жуда муҳим ўзгаришлар рўй берди. Шу тарихий санадан бошлаб, янги мустақил миллий ва замонавий давлатчиликни шакллантириш, унинг миллий тараққиёт стратегиясини белгилаш вазифаси кўндаланг бўлди.
Маълумки, у ёки бу давлатнинг умумжахон тизимида эгалаб турган мавқеини белгилаш учун кўп йиллар мобайаида ўша мамлакатнинг аҳолиси, ҳарбий имконияти, ижтимоий инфратузилмаси ва алоқа воситалари ҳамда географик жойлашиши ҳисобга олинган.
XXI асрга келиб ер юзида шунчалик улкан силжишлар содир бўлдики, эндиликда, бу тўргта кўрсаткич давлатнинг жаҳон сиёсатида тутган ўрнини белгилашда бирдан-бир асос бўлмай колди.
Ер курраси пугун ҳар доимгидан кўра мураккаб ва тахдидлидир. Шу боис бундай пайтда дунёда ўз ўрнини белгилаш йўлида бекаму кўст иш олиб бориш зарур. Агар мустақиллигнмизнинг дастлабки пайтларинг кўз ўнгимизга келтирсак, бу мураккаб даврда ўз ўрнимизни аниқ белгилаш жараёнида баъзан ноаниқликлар билан тўқнаш келган пайтлар ҳам бўлди. Бу табиий. Аммо кейинги тараққиётйилларида Ўзбекистон ўз манфаатлари хавфсизлигини таъминлаш борасида зарур хулосалар чиқариш ва улкан марраларни қўлга киритишга эришди. Бу ўз навбатида халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини оширди.
Ўзбекистонимизнинг демократик жамият сари ўзига хос йўл билан илгарилаб бориши Президентимиз И.А. Каримов томонидан ишлаб-чиқилган моҳиятан тадрижий, таълимотига асосланиб, ҳозирги даврда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизация этиш ҳамда янгиланиш босқичини муввафақият билан бошдан кечирмоқда.
Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, у ёки бу мустақил давлатнинг жаҳон сиёсат майдонидагии ўрнини бошқа биров белгилаб бермайди. Бу йўлда жиддий муаммоларга эътиборини қаратган ва пайдо бўлган барча саволларга жавоб топган ҳолда дунё воқеаларининг шиддатли ўзгаришларига давлатнинг ўзи ҳар доим тайёр туриши керак.
Жамиятни ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни янгилашнинг ўз йўли иккита ибтидоий асоснинг бирикувига асосланади:
1. Жаҳон тажрибаларини ҳар томонлама ўрганиш, иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш бўйича жаҳон тажрибасида тўпланган барча илғор ишларни кенг қўллаш.
2. Республиканинг ўзига хос шароитини, анъаналари, урф-одатлари, Ўзбекистон халқининг ҳаёт тарзини ҳар томонлама кенг ва тўла ҳисобга олиш.
Шу ўринда юртбошимиз таъкидлаганидек: “Бундай шароитда ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўли ва андозасини танлаб олиш жуда катта аҳамиятга молик. Бу йўл ва андоза иқтисодиёти бозор муносабатлари асосига қурилган, ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасига, шунингдек Ўзбекистон халқининг миллий тарихий мероси, турмуш тарзи, анъаналар ва руҳияти хусусиятига таяниши лозим”[1].
Иқтисодий тараққиётнинг “Ўзбек модели”, “ўтиш даври”нинг асосий ҳаёт қонуниятига айланмоқда. Бугунги кунда содир бўлаётган барча ўзгаришларнинг ислоҳий асоси “эволюцион-тадрижий” йўналишдалиги, назарий фикрлари, Президентимиз И.А. Каримов томонидан 5 тамойил шаклида берилгани давр талабидир.
Мамлакатимиз Президенти Ўзбекистон
фуқароларининг
ҳар бири учун олий неъмат бўлган мустақиллик тўғрисида сўз
юритар эканлар, уни жамият ривожининг асоси, бугунги ва узоқ
истиқболдаги тараққиетимизнинг шарти, барча
ислоҳотларимизнинг мезони ва ниҳоят, барчамиз амал қиладиган
бош тамойил деб атади.
Иқтисодиётни ислоҳ этишнинг тамойиллари қуйидагилардир:
1. Иқтисодиётни мафкурадан батамом холи қилиш. Иқтисодиёт сиёсатдан устун турмоғи, уни ички мазмунини ташкил қилмоғи керак.
2. Ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши зарур. Давлат бутун халқнинг манфаатларини кўзлаб, ислоҳотлар жараёнининг ташаббускори бўлиши, иқтисодий тараққиётнинг етакчи йўналишларини белгилаши, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада ва суверен давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб ўзгаришларни амалга ошириш сиёсатини ишлаб чиқиши ва изчил рўёбга чиқариши керак.
3. Янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланмоғи зарур. Иқтисодий ўзгаришлар синалган, амалий кучга эга бўлган қонунга таянгандагина бу ўзгаришлар сезиларли натижа бериши, муқаррар бўлиши мумкин.
4. Демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолини мавжуд турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда одамларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш керак. Ижтимоий ҳимояланиш ва кафолатларнинг кучли, таъсирчан механизми мавжуд бўлгандагина ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаган ҳолда бозор иқтисодиёти сари тинимсиз ривожланиб боришни таъминлаш мумкин.
5. Иқтисодий ислоҳотлар, бозор муносабатларини шакллантириш, пухта ўйлаб босқичма-босқич амалга оширилиши лозим.
Миллат фаолиятининг ўзаги бўлган мустақиллик жамият аъзолари олдига муттасил янги-янги вазифаларни қўйиб боради ва бажарилишини талаб килади. Тараққиётнинг ҳар бир босқичи-бу муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлидаги янги вазифалар демакдир, деб таъкидлайди давлатимиз бошлиғи.
Катта ва кичик миллатлар, давлатлар ва қолаверса, халкаро ҳамжамият тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, вужудга келган муаммолар ечимида сусткашлик қиммагга тушиши мумкин.Зотан, ҳар қандай муаммо бошка қатор хавф-хатарларни келтирлб чиқарадики, бу ўз навбатида, ҳар қандай давлат тараққиётини анча жиддий мураккаблаштиради. Демак, мамлакат такдири учун масъулликни ўз зиммасига олган ҳокимият тузилмаси бу борада бир нафас ҳам беғамликка йўл қўя олмайди, доимо уйғоқ ва ҳаракатда бўлиши лозим.
Мустақиллик - том маънода инcон эрки, озодлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган улкан қадрият. Ҳар қандай мустакил давлат ўзини сиёсий мустақиллигини бевосита фуқаролар тақдири билан боғлиқ бўлган эркин жамият ва озод шахс тимсолида кўрсатмоғи лозим.
Кўриб турганимиздек, мустақиллик миллий тараққиёт йўлини эркин танлаш учун беқиёс имконият яратдики, бу нуктаи назардан мустақилликни демократия учун шарт-шароит деб ҳисобласак бўлади. Бундай тарихий пайтларда бугун ва келажак бир-бирига чамбарчас боғлиқ икки муаммонинг аниқ ечимига бориб тақалади.
Биринчидан, у - демократия борасида жаҳон халқлари тажрибасини олиш ва иккинчидан, ундан омилкорлик билан фойдаланиш, яъни домократиядан миллат равнақи манфаатлари йўлида фойдаланиш билаи боғлиқ вазифаларни хал қилиш керак.
Улардан бири, яъни жаҳон демократик тажрибасидан фойдаланмш масаласи ниҳоят даражада мураккаб, миллатдан улкан интеллектуал ва руҳий қудратни талаб қилишини инобатга олиш алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, бу масала бевосита миллатнинг демократияни жамият тараққиётининг муҳим воситаларидан бирига айлантириш кобилияти, салоҳияти билан ўлчанади. Демак, Ўзбекистонда бу масала кандай ечимни топди ва унда Ўзбекистоннинг ҳиссаси қандай бўлганлигига эътиборни қаратиш фойдадан холи эмас.
Маълумки, ўзида дунё тажрибасини мужассамлаштирган жамиятни идора этиш услуби сифатида демократия инсоният тараққиётига беҳисоб хисса кўшди ва ўзининг афзаллигини хар доим исбот қилиб келгаи. Лекин бу уни шунчаки қандай бўлса шундай Ўзбекистонга тадбиқ этсак бўлаверади дегани омас. Бу муаммони муваффақиятли ечиш учун миллатнинг ақл-заковати иш бериши зарур эди.Хўш муаммо нимада?
Муаммо шундаки,давлат ёки миллат умрбоқийликка йўғрилиши учун ахолиси ва жамият жойларидан ташқари,ўзига хос ва мос урф-одат ва ахлоқ қонунлари мажмуаси ,бош қомус ,яъни Конститутция ҳамда уларга таяниб тузилган миллий бошқарув услуби яъни давлатчилик ва ҳаёт тарзини шакллантириш шарт.Демократияга нисбат қиладиган бўлсак,муваффақиятли фаолия юритиш учун Ўзбекистон айнан шу юқорида келтирилган омиллар билан у хамоханглик этиши зарур эди ва шундай бўлди.Натижада демократия «Ўзбекистон модели»га айланди.Қизиғи шундаки,миллий давлат бу ерда ,яъни сиёсий муқобилсизлик вазиятини бошидан кечирган.
Демократиянинг Ўзбекистон учун мақул бошқарув услубига айланиши учун ҳисобга олиниши зарур бўлган социомаданий хусусийликлар эса,вазминлик,бағрикенглик,ўзаро ҳурмат ва мурувват,инсофлилик,атроф-муҳитга фалсафий муносабат, донолик, ўз қарори ва аждодлар ўгитига содиқликва жамоачилик кўникмаларидан таркиб топади.Демократиянинг «Ўзбекистон модели»ниг юртимизда равнақини таъминлаш учун ,қолаверса географик жойлашув,унга монанд ҳолда асрлар оша шаклланган хўжалик юритиш воситалари ва кўникмалари ҳамда инсонлараро алоқалар ҳам ҳисобга олишни тақозо этади.Ана шундагина, демократия халқимизга беминнат хизмат қилиш мумкин.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистонда «Ислоҳотлар ислоҳот учун эмас,ислоҳот инсон учун» тамойили илгари сурилди ва у изчиллиги билан амалга оширилди.Яъни ҳар қандай ислоҳот ,янгиланишлар энг аввало инсон онги ва тафаккури,қалби ва туйғулари орқали амалга оширилмоғи лозим.Бунинг учун дастлаб одамларни ислоҳотларга тайёрлаш,унга бутун имкониятларини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш эркинлик бериш зарур эди.Бу ўз-ўзидан жамиятни эркинлаштириш,демократик тамойилларини чуқурлаштиришни тақозо этади.Ана шу жиҳатларни назарда тутиб,Президент И.Каримов «Демократик ўзгаришлар ва янги демократик жараёнларни бошқаришни ва ҳаётга тадбиқ этишни ҳамда уларни ҳимоялашни жамиятнинг ўзи англамоғи даркор»-деган эди.
Ана шу нуқтаи назардан қараганда Ўзбекистон танлаган йўли инсон манфаатлари тўла ҳимоя қилинган,унинг эрки,озодлиги ҳар томонлама ҳуқуқий кафолатланган фуқоролик жамиятини шакллантириш йўлидир.Айтиш жоизки , Ўзбекистон тарихий тараққиёт тақозоси туфайли пайдо бўлган имкониятдан шу тариқа фойдаланди.Бу албатта,инсон онги ва тафаккуридаги мутелик ва тобелик руҳиятини ўзгартириш,турмуш тарзини янгилаш орқали очиқ жамиятни вужудга келтиришнинг яхлит ва тўлақонли тизимини ишлаб чиқишни,мазкур тизимни ижтимоий амалиётга йўналтириш йўриқларини барпо этишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида инсон онги ва қалби билан боғлиқ бўлган ,уни ислоҳ қилиш,янгилаш,маънавий-руҳий “таъмирлаш” каби сермашаққатйўлдан борди.Бу жуда катта сабр-бардош,сиёсий қудрат,сиёсий маданият ва сиёсий ирода талаб эрадиган ижтимоий заруратдир.
Президент И.А.Каримов “Аҳолимизнинг сиёсий фаоллиги ҳали замон талаблари даражасида эмаслигини,ҳамон суст эканлигини қайта-қайта айтишга тўғри келмоқда.Барча муҳим қарорлар юқоридан қабул қилиниб,бизларни бор-йўғи итоатли ижрочиларга , баъзан ўйланмай қабул қилинган қарорлар қурбонига айлантирган маъмурий-буйруқбозлик,мустабид тузум иллатларидан жудо бўлишимиз қийин кечяпти". – деган эди.Бу жамиятни эркинлаштириш ва шу асосда демократик жараёнларни чуқурлаштиришда энг катта ғов бўлаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳолатлардан биридир.
Миллий сиёсий маданиятнинг йўналиши,сиёсий онг даражаси жамият ҳаётида инсон иштирокининг қандайлигини белгилайди. Зотан, сиёсий маданият ва сиёсий онг юксак бўлган жойда одамлар ҳокимият ишида фаолроқ иштирок этишади. Қарорлар қандай қабул қилиниши, унииг ижроси кандай назорат килинаётгаилигини кузатиб боришади, муносабат билдиришади. Ўз ҳаётларига дахлдор бўлган маъмурий тадбирларга бефарқ қарашмайди. Аксинча, уларни тайёрлашда иштирок этишади, натижада қарорлар ижроси учун ўзлари манфаатдор сифатида масъулиятни хис қилишади.
Президент И.А.Каримов аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор бериб келмоқда.Бу механизм энг аввало, жамиятни эркинлаштириш орқали дамларнинг сайловларга муносабатини ўзгартиришни яқин ўтмишимизга хос хусусият бўлган сохта сайловбозлик ва сиёсий ўйинлардан воз кечишни тақозо этади.
Одамлар ўз манфаатлари ва мақсадларининг амалга ошириш,хақ-ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиш учун сайловларда иштирок этиш зарурлигини англай бошладлар. Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ҳар бир фуқаро сиёсий фаоллигини, жамият тараққиётига дахлдорлигини белгиловчи омил сифатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистонда сайловлар ўтказишнинг демократик тамойиллари жаҳон сайлов ўтказиш тажрибалари асосида дунёга келди ва шаклланмокда. Фуқаролар эса уни тўла-тўкис қўллаб-қувватламоқда.
Инсон ҳукуклари ва зркинликларини ҳимоя қилиш,унинг эҳтиёжларини қондиришда давлат қурилиши, бошқарув тизими ва жамиятни эркинлаштириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки йилллридаёқ мамлакатнинг стратегик мақсадларини аниқ ва равшан ифодалай берди ва давлат ваколатларини аста-секинлик билан, босқичма-босқич нодавлат ва жамоат ташкилотлари зиммасига ўтказиш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг ролини ошириб бориш орқали демократик жараёнларни чуқурлаштириш зарурлигини айтган эди. Ана шу тамойилнинг ўзи фуқароларнинг бир жиҳатдан эркинлиги ва озодлигини таъмин этса ,иккинчи томондан ўз ҳаётларини изга солишга, демакки, жамиятни бошкаришга иштиёқини кучайтиради.
Шахс ўзини жамият ҳаётмнмнг ҳамма сохаларига дахлдор, унипг олдида ва масъулиятли эканлигини англаб боради. Бу мамлакатда амалага оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар сингари инсонни "ислоҳ" қилиш, янги жамият фуқаросини шакллантириш, эски тузумда туғилиб, дунёқарашлари чекланган инсонни "янгилаш", тасаввурини кенгайтириш сингари "инсоний ислоҳотлар"нинг самарасини кўрсатади.
Президент И.А.Каримов тараққиётнинг Ўзбекиетонга хос ва мос тамойилларни ишлаб чиқар экан, аввало, яратилажак жамият қандай бўлишига эътибор беради ва Ўзбекиетонда бунёд этиладиган жамият барча "изм"лардан холи ва у қандай номланишидан қатъи назар, адолатли, халқчил, инсонпарвар жамият бўлмоғи лозим эканлигига алоҳида урғу беради.
Шунинг учун ҳам, мамлакат ички ва ташки сиёсатининг асосий йўналишлари натижада чинакам мустақил Ўзбекистонда янги, адолатли жамият барпо этишга қаратилди. "Республикада собитқадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш - бош вазифадир, - деб уқтиради Президент. Бу борадаги фикрини давом эттириб у "Ўзбекистон келажаги буюк давлат. Бу - мустакил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу -инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллат, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир", -деган коидаини илгари сурди.
Ижтимоий ҳает, мамлакатда юз бераётган жиддий ўзгаришлар ва инсон ҳаёти дахлсизлиги омилининг чуқурлашуви шахснинг давлат ва жамиятга бўлган муносабатларига доир янгидан-янги муаммоларни келтириб чиқарадм. Одамлар эси ак.ч шу муаммоларни бирин-кетин ҳал этиш жараёнида ўз эрки ва ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилиб бораверади.
Жамият тарақкиётига мос равишда аҳоли '"тарбияланиб", шаклланиб, баркамоллашиб боради. Айни пайтда биз худди ана шундай жараёнларни бошдан кечираяпмиз.
Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб Президент И.А.Каримов мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштиришнинг янги концепциясини ишлаб чиқди. Унда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор берилди:
-демократик институтлар фаолиятлари кўламларини кенгайтириш;
- аҳолининг
сиёсий фаоллигини кучайтириш ва сиёсий
маданиятини ошириш;
- жамиятда манфаатлар,турли хил қарашлар сиёсий ва эътиқодий рақобатдар ўртасидаги мувозанитни таъминлаш;
- жамоат бирлашмаларининг ҳозирги босқичдаги
ижтимоий
мавқеини ошириш;
- сиёсий партия фаолиятини такомиллаштириш;
- иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш;
- давлат
қурилишини эркинлаштириш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш;
- ҳокимият
бўлиниш принципнинг инсоният томонидан
умумэътироф этилган тамойилларини амалда кўллаш;
- давлат
ҳокимияти органларинииг ваколатини нодавлат ва
жамоат ташкилотчиларига ўтказиш ва бошқалар.
Ўтиш даврида кўп миллатли мамлакатда миллатлараро муроса муҳитини яратишнинг демократик тамойиллари катта ижтимоий-сиёсий аҳамията эга. Айниқса Ўзбекистондан 130 дан ортиқ миллат ва элатга мансуб турли дунёқараш ва турмуш тарзига эга бўлган аҳоли яшайдиган, 10 дан ортиқ диний конфессиялар фаолият кўрсатаётган мамлакатда ижтимоий муроса муҳитини яратиш фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур муаммо мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ҳал этилиши долзарб масала сифатида давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Дарҳақиқат, жамиятда турли диний ва ғоявий қарашдаги аҳоли табақалари интилишларини уйғунлаштириш,уларни мамлакат тараққиётини белгилайдиган ғоя атрофида бирлаштириб йўналтириш фавқулодда катта салоҳият тақозо этиши равшан. Айни чоғда умумий фикрларга келиш ҳар бир инсон эркинлиги шахсий талаблари ва рағбатини бўғиш ҳисобидан бўлмаслиги ҳам зарур. Зеро, инсон илоҳий ва табиий қисматига кўра мутлоқ бетакрор ҳодисадир. Абу Мансур ал-Мотуридий мазкур масалага алоҳида урғу бериб инсонга берилган муқаддас ҳуқуқлардан бири ихтиёрий танлов, меъёрий мувозанатга интилиш ва ҳақни ўз рағбатига кўра топа билиш салоҳияти эканлигини таъкидлайди ва барча амалларни, хусусан, меъёрлар,эътиқодлар,қоидалар фаолиятларни Аллоҳ яратади, аммо уларнинг барчасини инсон танлайди ва ўз ихтиёр қилиш жараёнларида инсоннинг масъулияти, эътиқодий жавобгарлиги намоён бўлади", - дейди.
Дарҳақиқат, миллатидан, ирқидан ва дунёқарашидан қатъий назар мамлакат фуқароси ўз эҳтиёжларини қондириш учун барча имкониятларга эга бўлиши, ўз ҳаётини ихтиёрий танлов асосида йўлга қўйиши керак. Айни пайтда у жамиятда барқарорлик мувозанатини сақлаш, муросага келиш ва бир -бирини тушуниш, бахсли томон далилларига адолат мезонлари билан ёндошиш, умумий ҳамжиҳатлик руҳини таркиб топтиришга ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Ана шу ҳолатнинг ўзи жамиятдаги демократик тартиботнинг маънавий қиёфасини кўрсатади.
Миллат ўз-ўзини англаш,маънавий тикланиш жараёнларида миллий маҳдудлик ва худбинликка йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эгадир. Миллий уйғониш жараёнини бошдан кечираётган ҳар бир халқ ўзининг миллий қадриятларини умумиисоний қадриятлар билан боғлиқ ҳолда ҳис қилиш лозим. Миллатнинг миллат сифатида англаши даставвал инсоннинг инсон сифатида ўз-ўзини англашидан бошланади. Акс ҳолда мллий маҳдудлик, миллий калондимоғлик, миллий мансублиги орқали ўзига бино қўйиш иллатлари авж олади ва натижада демократик тамойиллар барбод этилади.
Миллий қадриятлар инсоннинг инсон сифатида англаш, ўз-ўзини ҳимоя қила олиши, эришган зафар йули ва мағлубиятлари, ситамли дамларининг ёдномаларидир. Ҳар бир халқ дунёга ўзининг ана шу тарихий дастури билан кириб келади.
Демак, инсон ўзини башариятнинг узвий бир бўлаги деб хис этиши орқали миллий биқиқлик, тор манфаатпарастлик, худбинлик ботқоғидан халос этади. Шундагина у олам ва одам ўртасидаги муносабатлар алоҳидалик ва умумийлик ўртасидаги боғлиқликлар ҳақида ўйлашга қодир бўлади.Ана шу маънавий, иптеллектуал-руҳий, ахлоқий имкониятлар инсонни ҳар қандай тор доиралардан кенг дунёга олиб чикади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ялпи янгиланишлар жараёнида демократик тамойиллар алоҳида ўрин тутади. У демократия жараёнларини чуқурлаштиришда,жамиятни эркинлаштиришда, фуқаролар сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда туб ўзгаришларнинг "ўзбек модели" сифатида жаҳон ислоҳчилик тажрибасида ўзига хос ва ўзига мос ҳисса бўлиб кўшилади. Бошқача қилиб айтганда, жамиятни эркинлаштиришнинг бундай тамойиллари Ўзбекистонда вужудга келтирилди ва у ижтимоий бошқаришнинг халқаро андозаларига мувофиқ самарали йўналиши сифатида тан олинмоқда.
Адабиётлар:
1. И.Каримов. Халқ фаровонлиги — фаолиятимиз
мезони. 7-жилд.
1999.
2. И.Каримов. Тарихий хотирасиз-келажак иўк. 7-жплд. 1999.
3. И.Каримов. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан
қурмоқдамиз.
8-жилд. 2000.
4. И.Каримов. Ўзгариш ва янгиланиш - ҳаёт талаби. 8-жилд. 2000.
5. И.Каримов. Иқтисодиётни эркинлаштириш -
фаровонлик
пойдевори. 9-жилд. 2001.
6. И.Каримов. Мақсадимиз тинчлик ва
бунёдкорлик.10-жилд.
2002.
7. И.Каримов. Биз дунёда ҳеч кимдан кам
бўлмаган жамият
қурамиз.. 10-жилд. 2002.
8. Форобий Лбу Наср. Фозил одамлар шаҳри.1993.
[1] Каримов И. Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Т., “Ўзбекистон” 1993. б. 5.