Мавзу 2: Ўзбекистонда демократик жамият тўғрисидаги қарашларнинг манбалари ва унинг ривожланиш босқичлари.
Режа
1 . Ўзбекистонда давлатчилик назариясининг пайдо бўлиш тарихи.
2. Давлатчилик ғояларининг назарий асослари ва уларнинг шаклланиши.
3. Ўзбекистонда демократик жамият қуришининг ривожланиш босқичлари.
Ҳар қандай давлат ўз жамиятининг тарихий маданий ва ахлоқий мероси негизлари асосида ривожланди . Бундай уйғунлик халқни ривожланишида янги босқичларга кўтаради, унинг истиқбол омилларини кенгайтиради. Аждодларимиз томонидан яратилган ана шундай давлатчилик мероси инсоният тарихи ривожига улкан хисса қўшган.
Президент И.А.Каримов тарихчи олим ва журналистлар билан бўлган учрашувда — "Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи худуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон бугун тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу — фузалолар, олиму — уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвии илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган" дейди. Дарҳақиқат, Моварауннахр оралиғида пайдо бўлган улкан давлатчилик маданий мероси инсоният тарихи ибтидосида энг дастлабки ҳамда қадимий давлатчилик маданият сифатида маълум. Айни пайтда, бундай мерос мустақиллигимиз шарофати билан миллий давлатчилик тўғрисидаги таълимотларни ўрганиш имкониятларини очиб берди.
Маълумки, Ўзбекистонда миллий давлатчилигимиз тўғрисидаги энг қадимги манба "Авесто"дир. У эрамиздан олдинги 3 мингинчи йилларда аждодларимиз томонидан яратилган илк давлатчилик тўғрисидаги ижтимоий қараш ҳисобланади. Агар "Авесто"да илгари сурилган ғояларга эътибор берадиган бўлсак бугунги адолатпарвар — демократик жамият барпо этишга қаратилган ғояларимиз билан ҳамоханг эканлигини кўрамиз.
Давлатчилик асосларини шакллантириш борасида "Авесто" деярли барча ижтимоий масалалар, қадимги географик тушунчалар, этник жамоалар, вилоят худудлари, уларнинг номлари, қадимги мамлакатларнинг рўйхати, иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, ижтимоий ва сиёсий тузум асослари, зардуштийларнинг фалсафаси, дунё тарихининг ривожланиши хақидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади.
Манбада, аввало, инсон, эрки, комиллиги, рухий соғломлиги масалалари устувор қўйилади. Масалан: "Мен яхши фикр, яхши сўз, яхши ишга шон – шавкат бахш этаман дейилади. Ясна 14 китобида. Ахурамазда, инсонлар ўртасида бўлаётган муносабатлар ўзаро самимийлик ҳурмат беғаразлик ёрдам ва оқибатли бўлиш зарурлигига, ёмон фикрлардан холи бўлишга ишора қилади. Каттага ҳурмат ва кичикка иззат, сабр —бардош, ҳалоллиқ меҳр — оқибат ва бошқа бир қатор тамойиллар борки, миллий ғоямизнинг асосий тамойилларига уйғун келади.
Ғояларнинг бундай тарзда қўйилиши дунё ана шу кучларнинг ёнма —ён яшашдан иборат, деган фалсафанинг моҳиятини англашга ундайди. Шу тариқа "Авесто" ўша замонда яшаган одамлар ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштиришда давлатга бўлган эхтиёж ва зарурияти ўлароқ юзага келган манба бўлиб ҳисобланади.
"Авесто" да энг муҳим масалалардан бири — бу хуқуқий муносабатларнинг назарий жиҳатдан шаклланганлигидир. Унда инсон ҳаёти ва одамлар ўртасидаги ижтимоий — иқтисодий муносабатлар хуқуқга асосланганлиги ҳақида маълумот бор. Ҳақиқат, яхши сўз ва мақсад, поклик ва эгуликка интилиш, сув, ер, олов, хонадон ва чорвани асраб — авайлаш ахлоқий бурч бўлиб саналган. Инсон ўзининг ишлари ва фикрлари билан, яхшилик ёруғлик ва бахт келтирувчи, ҳаёт ва хақиқат берувчи олий тангри Ахурамаздага ёрдамчи бўлиб ҳизмат қилади.
Оила ва жамоада берилган сўздан ёки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тўзилган ахдномани бузиш катта гуноҳ ҳисобланган: "О Спитама, шартномани бузувчи киши бутун мамлакатни бузади, шу билан бирга Артага тегишли барча мулку — молларга путур етказади. О Спитама, ахдингни бузма..." ("Яшт", X боб.)
Тарихий хужжатлар асосида айтиш мумкинки, "Авесто"нинг "Ясна", "Виспрат", "Яшт", "Видевдат" китобларида илгари сурилган хуқуқий таълимотлар Рим хуқуқидан қадимийроқ ҳисобланади, боз устига, улар кейинчалик ташкил топган давлатлар сиёсий тизимининг шаклланиши манбаси бўлиб ҳам ҳизмат қилган. Шу тариқа "Авесто" Грек мутафаккирлари ва Рим хуқуқшунослари ижодига ўзининг ҳар томонлама мукаммаллиги билан таъсир кўрсаттан. Жумладан, инсон хуқуқи, жисмоний ва хуқуқий шахс эркинлиги, инсон эркинлиги, эркак ва аёлнинг тенглиги масаласи, озчиликнинг хуқуқи, вояга етмаганлар хуқуқи, виждон, эътиқод ва дин эркинлиги, жамоа ва гурухларнинг хуқуқи, мол —хол хуқуқи, оила шартномаларнинг мажбурийлик ҳуқуқи, жиноятнинг қасддан ёки эхтиётсизлик натижасида содир этилган жиноят турлари ишлаб чиқилган, ўғрилик ёки босқинчилик фарқлари таснифланган, ҳимоя хуқуқи ва суд ишларини юритиш ҳамда ташкил этиш каби бошқа хуқуқий тамойиллар ўз ифодасини топган.
Бундан ташқари "Авесто"даги адолатли қонунлар ва яхши хокимлар тўғрисида илгари сурилган ғояларга таяниб айтиш мумкинки, улар умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ бўлган демократик таълимотларнинг назарий кўринишлари сифатида ўз ифодасини топган.
Инсон табиатан эркинликка, эзгуликка интилиб яшайди. Бундай эхтиёжларнинг барча учун умум бўлган қоидаларини ва уларнинг тартиботларини ташкил этишда давлатга бўлган эхтиёж вужудга келади. Мана шундай эхтиёж маърифий ва маъданий таълимотларнинг ҳосиласи сифатида умуминсоний қадриятларнинг меъзонларини шакллантириб келган. Айни пайтда, кишилик жамиятининг ўзаро урушлар ва ихтилофлар билан боғлиқ даврларида янги маърифий таълимотлар ҳалоскор ғоя сифатида вужудга келган, Айнан IX ва XIII асрлар Ўрта Осиё тарихида шундай мураккаб давр бўлган. Халқнинг ўз мустақиллиги учун курашиши, бунда хуррият ва инсон эркинлиги ғоялари миллатни маънавий юксалишига олиб келган. Бу даврда дунёга машхур Хоразимий, Фарғоний, Абу Насир Фаробий, Ибн —Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Низомулмулк каби файласуф, сиёсатчи тарихчи олимлар шу даврда яшаб ижод этдилар. Бу давр ўз мазмуни, салмоғи жиҳатидан Ўрта Осиё уйғониш даври деб тарихга киради. уйғониш даври маданиятининг ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат эди:
1. Дунёвий маърифатга интилиш, бу йўлда утмиш ва қўшни мамлакатларнинг маданияти ютуқларидан кенг фойдаланиш, айниқса табиий — фалсафий, диний, тарихий ҳамда ижтимоий илмларни ривожлантириш.
2. Табиатга қизиқиш, табиатшунослик илмларининг ривожи, рационализм, ақл кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни топишга қаратилган фанларга бериш, хақиқатни инсон тасаввури, илмининг асоси деб ҳисоблаш,
3. Инсонни улуғлаш, унинг ақлий, табиий, рухий бадиий, маънавий фазилатларини асослаш, инсонпарварлиқ юқори ахлоқий қонун ва қоидаларни намоён этиш, комил инсонни тарбиялаш.
4. Универсаллик — қомусийлик барча табиат ходисалари билан қизиқиш ва унинг моҳиятига интилиш.
5. Давлат қурилиши ва бошқарувининг назарий негизлари адолат, аҳлоқ тамойилларида шакллантириш, уларнинг хуқуқий ҳамда амалий асосларини ривожлантириш.
6. Давлат рахбари ва ҳизматчиларининг фаолият даражалари таснифлари, масъулияти меъзонлари тизимининг назарий негизларини яратиш.
Шу даврнинг йирик намоёндаларидан бири Абу Наср Фаробий ўзининг "Фозил одамлар шахри" асарида инсоният жамиятининг вужудга келиши ва ривожланишининг муайян табиий — давлатга бўлган эхтиёжларнинг пайдо бўлишини, унда адолат ва аҳлоқнинг шаклланиши қонуниятларини назарий жиҳатдан таснифини яратганлиги билан машхурдир. Шу тариқа олим давлат шакллари ва унда бошқарувнинг мунтазам, изчил сиёсий тизимини яратишга эришади, Масалан, фозиллар шахрининг (давлат назарда тутилган) таркиб топиши ва унда қандай аҳлоқий сифатдаги шахснинг рахбар бўлиши таснифлари бугунги демократик жамият қуришнинг бевосита назарий талаблари билан уйғун келади, Бу борада А.Н. Фаробий — "Уларнинг ўзларидан сайланган рахбар ёки бошлиқлар хокими мутлоқ бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган энг олижаноб, рахбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай рахбарлар ўз сайловчиларини тўла озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душмандан мухофаза қиладилар" деб давлат бошқарувида демократик тамойилларни таъминлаш билан борлиқ аҳлоқий кадриятларни тизимлаштиради. Эътиборли жиҳати шундаки, Фаробий қарашларидаги "хокими мутлоқ бўлмаслиги", "сайловчилар иродаси", "озодлик" каби фикрлари нафақат шу даврда, балки, бугунда ҳам инсоният маданиятининг — демократиянинг бош ғояси бўлиб ҳизмат қилади.
Айни пайтда, Фаробий фозил шаҳарларнинг (давлатнинг) зидди бўлган шаҳарларнинг ижтимоий моҳиятини очиб берадики, — бу тоталитар давлат тизимига хос келади. Масалан, разолат ва бадбахтлик шахри, обрўпарастлар шахри, амалпарастлар, хадимиятпарастлар шахри ва х.к. турларини кўрсатади. Бундай шаҳарлар адолатли жамият қуриш тўғрисидаги таълимотларга зид эканлиги кўрсатилади.
Давлат ва унинг бошқарувига дахлдор масалалар Юсуф — Хос Ҳожиб ижодида ҳам катта ўрин тутган. У "Кутадғу билиг" достонида давлатни бошқариш амаллари, қоидалари ва сиёсий — аҳлоқий муносабатларни жамиятда қарор топтиришга қаратилган қарашлари билан эътиборлидир. У давлат бошқаруви ва ҳизматини ташқил этиш турларини ҳамда шу даражаларга мувофиқ сифатларини таснифлайди, "Шохликка даъвогарлар онадан ажиб бир истеъдод билан туғиладилар ва улар дарҳол яхши —ёмонни ажратиш фитратига эга бўладилар. Бундайларга Худо идроқ фаросат ва юмшоқ бир кўнгил ато этади, қолаверса яхши иш юритиш уқуви билан хам сийлайди" дейди. Айни пайтда, ана шундай истеъдоднинг таснифларини Форобий сингари 12 сифатларини кўрсатиш билан бирга унинг вазифа ва мажбуриятларини белгилайди. Бунда у жамият табақаларини 15 тоифаларга ажратиб, ҳар бирига кўрсатилиши лозим бўлган мурувватни адолатли давлатни мустаҳкамлашда ва унинг бошкарувини ташқил этишда муҳим омил эканлигига эътиборни қаратади. Масалан, у, зиёлилар тўғрисида шундай дейди: — "Хақиқий зиёли хақиқат таянчи бўлади. Агарки оламда донишлар бўлмаганда, ерда ризқ —рўз унмас эди. Уларнинг зиёси халқ, йўлини ёритувчи машъалдир. Донишларга ширин сўз билан бахра бер, моддий манфаатини қодиришга ҳаракат қил".
Унга замондош бўлган қомусий олим Ибн Сино Ўрта Осиё табиий— илмий ва ижтимоий — фалсафий фикрларнинг буюк намоёндаси, тиббиёт, фалсафа, ижтимоий —сиёсий, аҳлоқий таълимот тарихига улкан хисса қўшган мутафаккирдир. Ибн Сино фалсафани назарий ва амалий фалсафа сифатида иккига бўлади. Ижтимоий —сиёсий масалалар, давлат, инсон жамиятининг тузилиши, вазифалари, жамоани бошқариш, инсон уюшмаларининг фаолияти, инсоннинг хулқ — одатлари, аҳлоқ, жамоа ва оиладаги ахлоқ мезонларини ўрганади. У амалий фалсафани ўз вазифаси ва предметига қараб уч қисмга бўлади. Аҳлоқшунослик - бу инсон шахсиятининг фазилатлари, аҳлоқий тушунчалар, қоидалар; иқтисодиёт — оилани бошқариш, унинг талабларини, вазифа ва фаолиятини таъминлаб туриш учун зарур бўлган масалалар; сиёсат — бу давлатни идора этиш ва бошқариш, хукумат ва фуқароларни хамда давлатлар ўртасидаги муносабатларни таъминлаш масалаларини ўрганиши таснифланади. Унинг “Ишорат_ва Танбихот”, “Рисодату тадбири манзид”, "Қуш тили" каби асарлари бевосита давлат бошқарувининг адолатпарвар ва аҳлоқий асосларига баришланади.
Адолатли давлат бошқаруви, унинг мукаммал тизимини яратиш борасида улкан илмий мерос қолдирган ўрта асрлар мутафаккири Низомулмулкнинг "Сиёсатнома" асари муҳим манба ҳисобланади. У амалдорларни аҳлоқий фазилатларига караб танлаш, адолат ва инсофни оёк ости қиладиган кишиларни давлат ишларига аралаштирмасликни, давлатни бошқаришда кенгаш билан олиб бориш, фаолиятларни мунтазам назорат қилиш, итоат ижро ва сифатлари тўғрисидаги фикрлари билан аҳамиятлидир. Айникса, Низомулмулкнинг — "Кўпчилик бўлиб қабул қилинган тадбир энг савобли бўлади ва шундай йўл тутиш керак" деган қарашлари аждодларимизнинг давлат қурилишининг демократик тартиботларига нечоғли даражада аҳамият берганлигидан далолат беради.
Маълумки, ислом дини ижтимоий дунёқараш сифатида кенг тарқала бориши билан унинг назарий, фалсафий, хуқуқий томонларини ишлаб чиқишга эътибор ҳам таборо ортиб борган. Шу тариқа IX — XII асрларда Мовароуннаҳрда илм — фан, маданият, ислом фалсафасининг назарий жиҳатдан юксак даражада ривожланган даври бўлди. Улардан Имом Ал —Бухорий, Имом Ат —Термизий, Ал—Мотрудий, Мўҳаммад Имом — Раззолий, Махмуд аз —Замахшарий, Бурҳонуддин ал — Марғилоний, Ахмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд, Жалолиддин Румий каби буюк алломалар ўзларининг илмий тадқиқотлари билан жахон маданиятига улкан хисса қўшдилар. Диний — илмий тадқиқотларда борлиқ, илохий кудрат, инсон комилиги, адолат, инсоф, диёнат, виждон, адолат каби ғоялар инсон руҳиятини поклаш орқали эркин жамиятга чорланади. Бу борада Ж. Румий шундай дейди: "Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ, зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўкишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли—туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир." Дархақиқат, Ж. Румийнинг қарашларида инсоннинг фарқи унинг комиллигига асосланади. Шунинг учун у дунёга ирқи, дини, миллати, табақасидан қатъий назар, барча инсонларга баробар мурожаат қилади. "Менга ваҳдаи майини тутгил, ўзгаларни ҳам ондин баҳраманд этгил, токи жамоат жам бўлиб, факат сувратда бўлмиш тафовутларни бартараф этайлик. Биз ҳаммамиз ягона оғочнинг бутоқлари, ягона қўшиннинг навкарларимиз". Жалолиддиннинг башарият бирлиги ҳақида гапириши ўша давр учун мислсиз жасорат зди.
Ижтимоий —сиёсий тараққиёт ривожининг маънавий асосларини ўрганишда Ўрта Осиёда вужудга келган тасаввуфчилик оқимининг аҳамияти ҳам алоҳида муҳим ўрин тутади. Тасаввуф гарчи ислом бағрида ниш уриб, қуръон ва ҳадислар ҳикматидан озиқанган, кўп ҳолларда шариат аҳкомига суянган бўлсада, лекин у расмии диний ақидапарастлик ва мутаасибликка ҳамда ҳоким табақаларнинг айшу ишратларга ғарқ турмуш тарзи, талончилик ва манфаатпарастликка зид ўлароқ меҳнаткаш халқ норозилигини ифодалаб келди. Ушбу таълимотнинг эл орасида ёйилиб, фикрий янгиланишларга қаноат бергани, Xaқ ва ҳақиқатга ташна зиёллар юрагини банд этганига сабаб шу. Тасаввуф таълимоти асосида адолат, ҳақиқат, тўғрилик, меҳр — шафқат, инсоф, имон, эътиқод, илм, мехдатсеварлик ватанпарварлик каби умуминсоний ғояларни тарғибот қилувчи футувватга асосланган бир қанча диний сиёсий оқимлар пайдо бўлади. Улар жамиятнинг аҳлоққсиз унсурларига ғоявий куч сифатида қарши қуйилади. Бу борада, А.Яссавий шундай дейди: "Шайх улдурким, ниёз олса, мустақихларға, ғариб, бечораларға бергайлар. Агар олиб ўзи еса, мурдор эт емишдек бўлғай. Агар тўн қилиб кийса, ул тўн тўнғузча Хақ таъоло намоз, рўзасини кабул қилмағай ва агар олған ниёзидин нон қилиб еса, Ҳақ таъоло они дўзахда турлук азобға гирифтор қилгай. Ва агар ондоғ шайхга ҳар киши эътиқод қилса кофир бўлғай" .
Яссавийнинг хикматларида рахбар шахсларнинг сифатлари тўғрисидаги талқинлар деярли ижодининг асосини ташқил этади. Чунки, шу даврда халқ, орасида катта обрў—эътиборга эга бўлган сўфий шайхлар сиёсатга бевосита аралашиб келганлар. Бу борада Амир Кулолнинг ўғли Амир Умарнинг қарашлари (1406 й. ўлган) сиёсатнинг назарий ва амалий моҳиятини очишда эътиборлидир. Унда сиёсатга шундай нисбат берилади: "Билгилким сиёсат — тутиб туриш ва тартибга солишдир..., ёмон кишиларни қўрқинч ва титроқда тутмоқ, яхшиларни тақдирламоқ керак. Агар сиёсат бўлмаса, давлатнинг муҳим ишлари амалга ошмайди; агар тартибот жазо қонунлари бўлмаса давлат ишлари ҳам унгланмайди, чунки хукмдорнинг, жамоанинг кўрки, давлат ва диннинг ривожи сиёсатдир". Яъни дин орқали сиёсатда умуминсоний қадриятлар ифода этилиши ва бундай сиёсат эса бевосита давлат қонунлари орқали амалда ўз тасдиғини топишига эришмоқ лозим деб ҳисобланган.
XIII —XIY асрларда Ўрта Осиёни мўғуллар томонидан истило қилиниши иқтисодий ва маънавий ҳаётга катта салбий таъсир кўрсатади. Мамлакатда жабр — зулм ва зўравонлик кучаяди, меҳнаткаш халқ, қаттиқ эзилади. Жуда кўп маданий бойликлар, илм масканлари, Мадраса ва кутубхоналар йўқ қилинади, санъат ва илм —фан вақиллари: олимлар, шоир ва ёзувчилар, мунажжимлар, меъморлар ва мусаввирлар ўлдирилади, омон қолганлари Шимолий Ҳидистонга, Ғарбий Эрон ва Хурасон вилоятларига қочиб жон сақлаб қоладилар.
Айнан мана шундай мураккаб даврда Амир Темўрнинг (1370 йил) сиёсий саҳнага келиши ҳамда мустақил давлат барпо этиши Ўрта Осиё халқларининг мўғул истилосидан, ички ўзаро низолардан, қутулишига олиб келади. Мамлакатда ўрнатилган барқарорлик марказий давлатнинг тез орада мустахкамланишига, сиёсий кучлар тарқоқлигини бартараф этишга, айни пайтда, турли ислохотларнинг амалга оширилишига, илм —фан ва маданиятнинг ривожланишига туртқи бўлди.
Бу даврда миллий давлатчилиқ тўғрисидаги қарашларнинг ривожланишида Амир Темўрнинг ҳизматлари катта бўлди. Унинг тузукларида давлат тизими, уни идора қилиш услублари ва воситалари, ундаги турли лавозим – вазифалар даражаси, табақаларнинг тоифаланиши, ҳарбий қўшинларнинг ташқил этилиши, жанг олиб бориш маҳоратлари, давлат ҳизматчилари рағбатини ташқил этиш омиллари, адолатли солиқ турларининг жорий этилиши, мамлакатни ободонлаштириш тадбирлари миллий давлатчиликнинг юксак маданий ва хуқуқий даражада шакллантирилганлигидан далолат беради. Бундай сиёсатнинг асос —моҳияти адолатли давлат, инсонпарвар жамият негизларини қарор топтиришга ҳизмат қилади. Бу борада Ибн Араб Шох шундай дейди: 'Темур тамғасининг нақши “рости расти" бўлиб, бу "хақгўй бўлсанг нажот гопасан” демакдир. Унинг отларидаги тамға, тангаю тиллоларига зарб бериладиган белги ҳам мана шундай уч халқадан иборат эди. Кўпинча унинг мажлисида уятсиз сўзлар, қон тўкиш, асир олиш, наҳбу ғорат қилиш ва ҳарам хақорат гаплар бўлмасди. Темур қўрқмас, шижоатли, ботир кишиларни итоат қилдирувчан бўлиб, жасоратли кишиларни, довюрак ва мардларни ёқтирар эди. У улар ёрдамида дахшати жойлар кулфларини фатҳ этиб, одамлар шерларини улжа қилар, улар зарбалари билан баланд тоғлар чўққиларини вайрон қиларди. У бехато (нишонга урувчи) фикрли, ажойиб фаросатли, мислсиз (даражада) бахтли, улуғворлиги (ўзига) мувофиқ, қатъий азм билан сўзловчи, (бошига) кулфат тушганда ҳам хақгўй (киши) эди".
Амир Темур ана шундай сифатлари соҳиби сифатида давлат бошқарувининг демократик асосларини яратишга эришади. У мамлакат ишларини доимо, кенгаш, машварад маслахат, хушёрлигу, мулохазакорлик эҳтиёткорлик билан амалга оширганлигини таъкидлайди. Айни пайтда, мамлакат ишларини Кенгаш асосида олиб бориш бу аслида фуқароларнинг ризолиги ва иҳтиёри демак. Ундан чиқди бундай ёндошув бевосита давлат бошқаруви тақсимотининг илк кўринишлари тўғрисидаги қарашларнинг ривожланишига замин яратган.
Соҳибқирон ҳар бир ишда сиёсатни адолат билан амалга оширишга ва бунда турли воситалар асосида унинг изчиллигини таъминлашга эришади. Яъни адолатга қаратилган мақсадларни адолатли воситалар билан уйғунлаштириш асосида давлат бошқарувининг технологик таълимотларини амалий жихатдан бойитадики, салтанатда адолатни таъминловчи мурватлар юзага келади. Масалан, у, нафақат давлат ҳизматчиларининг қандай сифатга эга бўлишини балки, шундай сифатлиларни кандай қилиб давлат бошқарувига келишини таъминлашнинг чораларини ишлаб чиқади. Бу борада у шундай дейди: "Агар ҳар нарсани ва ҳар кимни ўз мартабасида сақлай олмасанг, салтанатингга бундан кўп ҳалал ва зиён етгай. Демак ҳар кимнинг қадр — қимматини, тутган мавқеини ва ҳap нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак". Шу тариқа, у, масаланинг назарий асосларини ойдинлаштириш билан унинг амалий тадбиғини ҳам ўз "Тузук"ларида амалга оширади. Жумладан: "Кимнинг ақли ва шижоатини синов тарозусида тортиб кўриб, бошқаларникидан ортикроқлигини билсам, уни тарбиятимга олиб, амирлик даражасига кўтарар эдим. Сўнгра кўрсатган ҳизматларига яраша мартабасини ошириб борардим" дейди.
Амир Темур ўз давридаги ҳизматларининг энг асосийси ва энг буюги — бу унинг давлат арбоби сифатида адолат ғояларига асосланган миллий давлатчилик таълимотларининг хуқуқий негизларини яратганлиги ҳамда уни тадбиқ этиб берганлигидадир. Шу тариқа у ўз сиёсий фаолиятини шундай хулосалайди: Ҳар мамлакатнинг яхши кишиларига мен ҳам яхшилик қилдим, нафси ёмонлар, бўзуқлар ва ахлоқсиз одамларни мамлакатимдан қувиб чиқардим. Пасткаш ва разил одамларга ўзларига лойиқ ишлар топширдим, хайда хадларидан ошишларига йўл қўймадим. Улутларини ва шараф — эътиборли кишиларни ҳурматлаб, мартабаларини оширдим. Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму ситам йўлини тўсдим".
Шу дарвнинг йирик классик намоёндалардан бири Алишер Навоийдир. У назариётчи ва амалиётчи сифатида давлат сиёсатининг адолатли асослари ва унинг маънавий мезонларини ривожлантиришга катта хисса қўшади. Айниикса, адолатсизлик ва зулм давлатни таназзулга, жамиятни жаҳолатга олиб келиши тўғрисидаги қарашлари ўз ифодасини топади: "...давлат иши билан машғул бўлган амалдорлик чоғларимда кўнгил мулкини турли одаларнинг ҳужуми булғалади. Гоҳ амирлик ўрнида ўтирдим ва ҳукумат маҳкамасида халқнинг арздодини сурдим ва гоҳ подшоҳ ёнида вазирлик қилдим ва менга умидвор назар билан караб турган элга мурувват кўрсатдим" дейди.
А. Навоий адолат тўғрисидаги қарашларида инсон руҳияти билан борлиқ ижтимоий иллатларнинг моҳиятини излайди. Жамиятда ёвўзликнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил этади. Адолатли жамиятга эришишда нафақат подшохнинг одиллиги, балки, фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг адолатли, маънан соғлом бўлиши лозимлигига эътиборни қаратади: "Оламда бўлмиш ҳар навъ одам билан қўришдим; катта — кичикнинг феълу атворини ўргандим; яхши — ёмоннинг хислатларини тажрибадан ўтказдим; яхшилик ва ёмонликларнинг шарбатини ичиб, захрини тотиб кўрдим. Бахл ва пасткашларнинг захмини, саховатли кишиларнинг малҳамини кўнглим дарҳол сезадиган бўлиб колди" дейди. Айни пайтда, инсон руҳияти билан боғлиқ иллатлар моҳиятига шундай нисбат беради: "Яхшиликка мукофот — қўполлик одоб билан қилинган хушмуомала эвасига кеккайиш, такаббурлирдан ўзгача муносабат кўрмайсиз. Бировга бир ҳизмат қилсанг, ундан ўн зарб ейишга тайёр турмоқ керак; кимгаки бир тавозеъ кўрсатсанг, минг қўполлик ва дилсиёхликка ҳозир бўлиб турмоғинг лозим". Шу тариқа, у, "Махбуб ул қулуб" асарида ҳар хил одамларнинг феъл — атвори ва аҳволи, яхши феъл хосияти ва ёмон хислат касофати хақидаги қарашлари асосида жамият ижтимоий муносабатларининг яхлит назарий тизими, фуқаро — жамият — давлат ўртасидаги аҳлоқий мажбуриятларни умумлаштиришга эришади.
Адолат ғояси Навоийнинг жуда кўп асарларида турли тарзда ифодаланган. "Хайрат ул—аброр" , "Садди Искандарий", “Фарход ва Ширин", "Саббъаи сайёра" достонларининг, "Махбуб ул — қулуб" асарининг бош ғояси адолатдир. Яна шуни айтиш керакки, Навоийда инсондаги жуда кўп ижобий хислатлар, чунончи садоқат, вафо, хаё, саховат кабилар ҳам адолат билан боғлаб тушунтирилади. Зеро, кишида адолат туйғуси бўлмаса, унда бошқа сифатлар ҳам бўлмайди деб қарайди.
А.Навоий замондошлари, Арасту, Афлотун, Фаробий, Ибн Сино, Насриддин Тусийнинг имий мероси, асарларини қунт билан ўрганган, уларнинг илмий ва инсонпарварлик ғояларидан хабардор бўлиб, ўзи ҳам шу йўналишда катта мерос қолдирган ижодкорлар Захириддин Муҳаммад Бобур, Хусайн Воиз Кошифий ва Жалолиддин Давонийлардир. Улар давлатшунослик, ахлоқшунослик адабиёт, таълим — тарбия, наср ва назм соҳаларида ижод қилган йирик олимлардир. Давлат бошқаруви ва унинг сиёсати билан боғлиқ бўлган ижтимоий — аҳлоқий масалаларни М. 3. Бобурнинг "Бобурнома", Кошифийнинг "Аҳлоқи Мухсиний", Давонийнинг асарида атрофлича баён қилади.
Уларда жамиятнинг пайдо - бўлиши, ижтимоий табақалар, давлат ва уни бошқариш йўллари, адолатли ва адолатсиз подшохлар, уларнинг фуқароларга муносабати, аҳлоқ ва таълим — тарбия масаларини таҳлил этган. Давлат бошқарувига оид ижтимоий қарашлари ўз навбатида ўтмиш давлатчилик маданий меросимиз билан боғлиқ бўлган қадриятларимизни янада бойитишга ҳизмат қилган.
Юқорида таъкидлаганимиздек XIY—XY асрдаги ижтимоий ва маданий юксалиш ўз мазмун — моҳияти билан IX —XII асрлардаги Ўрта Осиёдаги уйғониш даврининг узвий давоми эди. Хулоса шундаки, бундай маданий меросларнинг монандликка интилиши, унинг даврий уйғунлашуви халқлар ҳаётида тараққиёт ҳамда юксалишига пойдевор бўлган назарий таълимотларнинг ривожланиш босқичларини кўзатамиз.
Аммо, Ўзбекистон халқлари давлатчилик тарихи ўз тараққиётида бир хилда ривожланган эмас XYI — XIX асрлар Ўрта Осиё ҳаётида мураккаб ва кескин бурилиш даври бўлди. Унинг мураккаблиги аввало Амир Темур империясининг парчаланиши ҳамда ворислар ўртасидаги низолар билан боғланади. Доимий ихтилофлар майдонига айланиб қолган Моварауннахр Шайбонийхон лашкарлари томонидан босиб олинади. Давлатда эгасизлик бошбодоқлик хукм суради.
Мана шундай шароитда ҳақиқий илм ўрнини диний ақидавий қарашлар эгаллайди, Натижада аниқса табиий фанлар қувғунга учрайди, айниқса математика ва астрономия орқада қолади. Бунинг оқибатида илм —фан ривожининг даражаси кескин пасайиб кетади. Айни пайтда, бу давр олдинги мутафаккирларнинг илғор ғояларининг ўзаро фаол таъсири заифлашуви билан ҳарактерланади. Дин бевосита давлат сиёсатининг асосига, хокимият унинг раҳномалари қўлида манфаатларини ниқобловчи мафкурага айланади. Натижада жамиятда диний тазйиқ кучаяди. Дин пешволари давлат сиёсатига бевосита аралашиши оқибатида бир ёқлама мафкуравий зуғум ортиб боради. Ҳар қандай ижодий хур фикр таъқибга олинади.
Шунга қарамай Ўрта Осиёда ижтимоий фикр, фалсафа адабиёт, тариҳ мусиқа фанлари, меъморчилик тасвирий санъат ривожланди, қатор Мадраса ва мачитлар қурилди. Жумладан, Ибн Муҳаммад Юсуф Ал - Қорабоғий, Муҳаммад Шариф, Машраб ва Суфи Оллоёр, Нодира, Увайсий, Дилшод, Комил Хоразимий, Аваз Ўтар, Бедил, Фузулий, Аҳмад Дониш, Муқимий, Огаҳий, Фурқат, Муқимий, Мулла Олим Махдум Хожи ижодиётида илғор ижтимоий ғоялар яратилади.
Шу давр шарқ мутафаккирларининг ижтимоий қарашларини чуқур ўрганган олим И. Мўминов айниқса,Бедилнинг фалсафий ижодига катта баҳо беради. Бедил дастлаб ислом фалсафаси бўлган каломни Сўнгра машҳур сўфийларннинг асарларни ҳамда ҳинд фалсафасини ўргангалигини қайд этади. Унинг ғоялари маърифатли бўлишга, билим ва ҳунарни ўрганишга, айни пайтда, ёвузликка муросасиз бўлишга даъват
қилганлигини кўрсатади. Эътирофли жиҳати шундаки, шу давр ижодкорлари қайси соҳада ижод қилмасин, шахс ва зиёлийликка хос қудратда уларнинг асосий диққати ҳалқ ва унинг турмуш дарди билан бевосита боғлиқ бўлганлигига амин бўламиз. Мулло Олим Маҳдум Ҳожииияг "Тарихи Туркистон" асарида шундай дейди. "Туркистон хонлари вактидаги мусулмониялар ниҳоят даражада аҳволи оламидан ҳабарсиз бўлдилар. Золим ҳакамларга рост ва тўғри сўзни айтадурғонлар қолмай, золимлар учун беш —ўн тилло бадалига эртадан кечгача ҳушомад сўзлар айтиб, алар қандай сўз айтса маъқул дейдурғонлар бўлғон эдилар. Илму маорифда бўлса Туркистонда ўтган Ибн Сино, Фаробий, Улуғбек Алиқушчи ўрнига ўлтурғон олим, файласуфи замон деганларимиз иззату нафс ва риёкорликға табдил бўлуб, жаҳл балосиға мубтало бўлғон эдилар. Ҳаакам ва улутларимиз фуқаролардин ўз жойиға ва масрафиға сарф қилмай, ўз хохишлари ва йўшаъларира ҳарж ва сарф қилар эди. Хукумат ишида мутлақо мунтазам қоида ва қонун йўқ эди, Фуқоролар оларнинг ўз молидек ҳисоб қилинур эди".
Мавжуд манбаларни ўрганиш миллий давлатчилик тарихимизда таназзулга тортган сиёсий курашлар ва ўзаро ихтилофларнинг сабабларини ўрганиш билан бирга, ундан сабоқлар чиқариш имкониятларини беради.
Маълумки, Мовароуннахр давлатчилик тарихи ва унинг тараққиётини ислом фалсафаси дан айри ҳолда кўра олмаймиз. Аждодларимиз дунёвий ва диний илмларни бевосита уйғун тарзда олиб боришганқ У ҳох диний ҳох дунёвий йўналишда бўлмасин, унинг асосида инсон -жамият -давлат муаммоси ётади. Фақат бир ёқлама мафкураг асосланган мустамлакачилик босқичи сўнгра, собиқ шўро ҳукмрон сиёсати халқни маданий меъросидан маҳрум этишга ҳаракат қилқди. Оқибатда маънавий мерос таъқиб остига олиниб миллий маънавий меросни ўрганишда бўшлиқ пайдо қилинди. Фан ва таълимот ўз заминидан узилган ақидалар ва мавҳум ғоялар таъсирига тушиб қолди.
Аммо, тарихнинг ана шундай мураккаб даврида ҳам Ўзбекистонда ҳуррият билан йўғрилган ижтимоий — сиёсий қарашлар тўхтаган эмас. Аксинча, бундай истак ҳар бир ватандошимиз қалбида умуммиллий истиқлол ғоясининг вужудга келишига туртки бўлди, Ўрта Осиё халқларининг мустамлакачилик сиёсатига қарши миллий — озодлик кураши ва унинг асосий босқичларини шартли равишда уч босқичга бўлиб ўрганиш мумкин.
а) Биринчи босқич: 1860— 1904 йиллар;
б) Иккинчи босқич: 1904—1918 йиллар;
в) Учинчи босқич: 1918—1991 йиллар.
Биринчи босқичда мустамлакачилик асоратига тушушнинг ижтимоий — сиёсий сабабларини очиб берувчи манбаларни ўрганиш орқали шу даврдаги миллий тарқоқлик давлат бошқаруви ишларида маърифатсизлик маҳаллий амалдорларнинг нафс ва риёкорлик ботқоғига ботишига эътибор қаратилиши муҳим.
Иккинчи босқич: Туркистон миллий давлат мустақиллиги учун курашда озодлик ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шарт — шароитларини сиёсий жиҳатдан таҳлилига эътибор қаратиш.Бунда Жадидларнинг мустақиллик учун ғояларининг пайдо- бўлиши жараёнлари назарда тутилади.
Миллат озод бўлиб, ўзининг мустақил давлатини ўрнатмагунча, ижтимоий адолатни тиклаб бўлмайди. Бу Бехбудий келган биринчи хулосалардан эди, айни пайтда, бундай ғоя миллий истиқлолчилик ҳаракатининг асосини ташкил этган.
Айни пайтда, Жадидчилар асосий эътиборини жамиятда маънавиятни ривожлантиришга қаратадилар. Улар янги усулдаги мактабларни ташкил этиш, газеталар чиқариш, дарслик ва уқув қўлланмаларини нашр эттириш, Ғарбнинг янги маданият ва техналогия услубларини жорий этиш заруриятини ҳамда уни Туркистонда тарғиб этиш орқали миллий — дунёвий таълимни юзага келтириш, маънавий ҳаётни янгилаш ва бойитиш орқали миллий ўзликни англашни юксалтиришга замин яратишга интилганлар.
Шу тариқа, Туркистонда мустамлакачилик сиёсатига карши кураш ва унинг ижтимоий — сиёсий асосларини ёритувчи манбалар Мунавварқори Абдурашидхон ўғли, Беҳбудий, Фитрат, Авлоний, Хувайдо ва бошқа миллий истиқлол қаҳрамонлари асарларида атрофлича ёритилган.
Эътиборли жиҳати шундаки, ўз даврида жадидлар миллий — маданий мухторият қурилиши тамойилларини ишлаб чиққан ва бунда ўлкани ривожлантиришнинг амалий дастурлари мавжуд бўлган. Туркистонда давлатчилик шакли ва уни бошқариш ваколатлари, барча соҳалар буйича конунларни жорий этиш, суд органларини ташкил қилиш, давлат тўзилмаларини яратиш каби масалаларга эътибор берилган. Аммо, шу давр сиёсий шароити ҳамда ерли халқнинг тушунчасида Туркистонда мустақил демократик жамият қуриш тўғрисидаги қарашлари бир мунча чекланганлигини". кўрамиз. Бехбудийнинг "Туркистон маданий мухторияти лойиҳаси" дастурида тўла мустақил демократик жамият тўғрисида эмас, давлатнинг автономия шакли назарда тутилади. 1917 йилдаги Умумтуркистон мусулмонларининг қурултойида ҳам давлатчилик қурилиши тўғрисидаги қарашлар демократик ёки федератив шакллари тўғрисида бахс олиб борилади. Аммо, уларнинг демократия ва федерация тўғрисидаги қарашлари ҳам аслида конституция манархия тўзумидан ташқарига чиққан эмас. Туркистонда шу тариқа, миллий давлатчилик ғояларининг тикланишига бўлган уринишлар ва шу йўлдаги сиёсий ҳаракатларининг фаолияти тўғрисида Б. Дустқораевнинг "Ўзбекистонда янги давлатчилик маърифати" номли мақоласидан танишиш мумкин бўлади.
Учинчи босқич: Миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш хуқуқини тинч йўл билан амалга ошириш мумкин эмаслигини тушуниб етган маҳаллий халқ, вакиллари 1917 йил 26 — 28 ноябр кунлари Қўқонда ўлка умуммусулмонларининг фавқулотда съездига тўпланиб, "Қўқон Муҳторияти"ни ташкил этилганлигини эълон қилдилар. Лекин. 1918 йил 23 январда Туркистон советларининг IY ўлка қурултойи Қўқон Муҳториятининг Мувақат ҳукумати ва унинг аъзоларини Қонундан ташқари деб эълон қилишди ва қурол—яроғи деярли бўлмаган мухториятчилар жойлашган эски шаҳар тўплардан ўққа тутилиб 18 минг одамнинг қурбон бўлишига сабаб бўлади. Айнан шу давр воқеа — ҳодисаларни баёни, тафсилотлари ҳамда муваффиқиятсизликнинг сабабларига М. Чукай "Истиқол жаллодлари"асарида қйидагича таъриф беради: "Биринчидан, объектив омиллар: ...Виз курашга ўзимиз танлаган фурсатда эмас, Русия инқлоби жараёнини келтириб чиқарган вазият ижоботи билан киришдик. Иккинчидан, субъектив, яъни ўзимиздан бўлган омиллар: Миллий манфаатлар йўлида курашиш лозимлигини билганлари ҳолда Туркистонликлар ўзаро кучли бирлик кўра олмадилар ва бунга улгурмадилар".
Туркистон Мухториятининг ташкил топиши, унинг сиёсий фаолияти, Сўнгра инқирози масалалари С, Аъзамхўжаевнинг "Туркистон Мухторияти" номли асарида тарихий — илмий маълумотлар асосида ўз ифодасини топган.
Миллий истиқлол учун кураш йўллари ва шу йўлдаги мақсад муштаракликда бўлган эмас. Мустақилликка эришиш
курашлари авфсуски, турлича англаган ва ёндошилган.- Аммо, миллий озодлик ҳаракатининг мағлубияти ёхуд кўплаб зиёлий номоёндаларнинг катағон қилиниши, шаҳид бўлиши билан миллатнинг ҳурриятга бўлган интилишини бир сония ҳам тўхтаган эмас. Ўзбекистон зиёлиларининг мустақиллик учун олиб борган кураши 30—40 йилларда ҳам Сўнгра 50 — 60 йилларда ҳам турли сиёсий кўринишларда давом этиб боради.
XX асринг 80 йилларига келиб коммунистик мафкура зуғуми остида қатоғонлик сиёсати янги палласига кирди. Марказ ходимлари томонидан уюштирилган "ўзбеклар иши", "пахта иши" билан 11 мингдан ортиқ Ўзбекистонлик раҳбарлар ва оддий фуқаролар таъқиб остига олинди, жазоланди. халқнинг турмуши ниҳоятда оғирлашиб борди.
Ижтимоий — сиёсий жараёнларнинг зиддиятлашуви ва ҳодисаларнинг кескинлашуви "кайта —қуриш" йилларида ҳам ўз таъсир кўламини кенгайтириб келди. Натижада республикада жамият яхлитлигини парчалайдиган ҳамда вужудга келган эгасизлик ҳолати фуқаролар ўртасида парокандалик мухитини юзага келтирди, миллатлараро зиддиятлар, баъзан тўқнашувлар, айниқса, давлат бошқарувида қонунсизлик парокандалик ҳолатлари вужудга келади.
Мана шундай қалтис вазиятда,, 1989 ,йил 23 июнда Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбегистоннинг биринчи раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлади. У қиска вақт ичида Ўзбекистонда вужудга келган ижтимоий танглик шароитини барқарорлаштиришга қаратилган тубдан янги миллий сиёсатни шакллантиришга эришади. Натижада, сиёсий беқарорлик фуқаролар ва миллатлараро низолар олди олинди, давлат бошқаруви мустаҳкамланди — Ўзбекистонда мустақил давлат ташкил этишининг барча сиёсий ва хуқуқий заминлари яратилди.
1991 йил 31 август Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинди. Аммо, мустамлакачилик сиёсатидан сўнг қолган сиёсий, иқтисодий, маданий — маърифий мерос билан мустақилликни мустаҳкамлаш ва унинг истиқбол йўлини аниқлаш, аслида унданда мураккаб вазифа эди. Бундай вазифа мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш, унинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлаш буйича қатъий ва изчил сиёсат юргизишдан иборат бўлди.
Ўзбекистон ялпи янгиланишларнинг назарий жараёни икки ўзаро узвий боғланган йўналишларда амалга оширилди;
Биринчи йўналиш, мамлакатнинг ички дунёсида, яъни иқтисодиёт, маънавият, сиёсат, турмуш тарзида, халқ ҳарактери ва менталитетида режавий асосларда амалга оширилаётган янгиланишлар мажмуидан иборат бўлган бўлса,
Иккинчи йўналиш. халқаро ижтимоий муҳит манзарасини такомиллаштириш, яъни қарама — қарши кучлар ўртасидаги зиддиятларни барқарорлаштириш, коллезия муҳитида муроса, хамкорлик муносабатлари, тинчлик маданиятига ўтиш, миллатлараро, давлатлараро, конфессиялараро толерантлик муносабатларини чуқурлаштириш, инсониятга умумий хавф туғдирувчи терроризм, наркобизнес, экстремизмга қарши халқаро ташкилот тузилмаларига асос солиш ва бошқа фаолиятлар мажмуидан ташкил топади.
АДАБИЁТЛАР.
1. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, 1—жилд.Т., "Ўзбекистон", 1996.
2. Бизда озод ва обод Ватан қолсин. 2 —жилд-Т., "Ўзбекистон", 1996.
3. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3 —жилд.Т., "Ўзбекистон", 1996.
4. Бунёдкорлик йўлидан. 4 —жилд.Т., "Ўзбекистон", 1996-
5. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. 5 —жилд. Т., "Ўзбекистон", 1997.
6. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6 —жилд-Т., "Ўзбекистон", 1998.
7. Виз келажагимизни ўз қулимиз билан кўрамиз. 7 — жилд.Т., "Ўзбекистон", 1999.
8. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон хаёт — пировард мақсадимиз. 8 —жилд-Т., "Ўзбекистон", 2000.
9. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9 — жилд-Т., "Ўзбе кистон", 2001.
10. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10 — жилд-Т., "Ўзбекистон", 2002.
— "Ўзбекистои тарихи". Т; "Академия", 2000 йил 1ва 2 томлар.
— Аристотель. Политика. Сочинение в 4-х томах т.4, 1993 йил, 514 бет.
— А.Н.Фаробий.Фозил одамлар шаҳри.Т;"А. Қодирий", 1993 йил.
— А.Темур. Темур тузуклари. Т; " Р.Рулом" нашриёт, 1991 йил.
— Хожа Абдулхолик Ғиждувоний.Т.; "Ўзбекистон",2003. Низомулмулк. Сиёсатнома. Т; "Адолат" нашриёти. 1997 йил.
— А. Навоий. Маҳбуб ул —қулуб. Т;
—А.Азизхўжаев. Давлатчилик ва маънавият. Т; "Шарк", 1997 йил.
— ҳалилов Э.Х "Ижтимоий турмушда ҳуқутқий онгнинг ўрни". Т; "Ўзбекистон", 1997 йил.
— О. Хусанов. Ўзбекистон Республикаси давлат органлари. Т; "Шарқ", 1996 йил.
— П.Усмонов ва бошқалар "Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар сари"— Т., "Университет", 1996.
Салимов. О.У "Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили".Т; "Шарқ", 1999 йил.
— Одилқориев Х.Т. "Ўзбекистон Республикасида қонун чиқариш жараёни".Т; 1995 йил.
— А.Ёқубов. "Қутадғу билиг"да давлатчилик кон цепцияси.Т;1997йил.
— Р.Бобоёров, Турк хоқонлигининг Мовароуннаҳрдаги бошқарув тизими хақида.Ўзбекистон Тарихи, 2000 йил, 4 —сон, 71 — 78 бетлар.
— З.Жўраев.Ал—Маавардийнинг "Ал —аҳком ус —султония ва — л —вилоят —ид —линия" асарида давлатчилик таълимоти ва унинг илмий —тарихий аҳамияти. Ўзбекистон Тарихи, 2000 йил, 3 — сон,64— 66 бетлар.
— А.Саъдуллаев. Тарих ва тарақиёт ва давлатчилик. Жамият ва бошқарув. 2000, 1-сон. 19-20 бет.
— И.Эргашев. Тараққиёт фалсафаси. Т; "Академия",2000 йил.
— О, Салимов раҳбарлигида. Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили.Т; "Шарқ", 1999 йил.
— С.Аъзамҳўжаев. Туркистон Мухторияти.Т; "Маънавият", 2000 йил,
— М.Қирғизбоев. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, мафкуралар, маданиятлар. — Т., "Шарқ", 1998 йил.
— С.Ғуломов, Қ.Усмонов."Мустақиллик Ўзбекистонга нима берди". Т; "УАЖБНТ" 2001 йил, 3-18 бетлар.
— Ҳ Бобоев, К. Норматов. "Миллий давлатчилик ҳақида". Т; "Ёзувчи нашриёти" 1999 йил, 6 — 15 бетлар.
— С. Ҳасанов Хоразм маънавияти дарғалари.Т.: "Адолат", 2001.
__М.Файзуллаев. “Мустақиллик нима?”.Т;”Адолат”,1992 йил, 48 бет, 1 қисм.
__О.У.Салимов таҳрири остида.”Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили “Т; Шарқ” ,1999йил 9-26 бетлар.