Тузувчилар: доцент Г.Ж.Туленова, А.Р.Расулев
Катта укит. З.А.Мухамедова
Асссистентлар: В.Б.Зайниддинова,
Ж.Х.Ганиев.
Сўз боши
Ўзбекистан давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши муҳим ижтимоий-сиёсий; тарихий ва оламшумул воқеа бўлди. Мустақиллик туфайли мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ва умуминсоний қадриятларга асослангаи кучли демократик ҳуқуқий давлат, одил фуқоролик жамияти қуриш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Демократик жамият қуриш ўз моҳиятига кўра умумжаҳон цивилизацияси ютуқларида юксак тараққий этган мамлакатлар тажрибаларига ҳамда миллий анъаналарга асосланган.
Янги давр давлат мустақиллигини мустаҳқамлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда маънавиятни юксалтириш каби маъсулиятли вазифаларни кўндаланг қилиб қўйди.
Президент Ислом Каримов асарларида, маъруза ва нутқларида демократик жамият қуришиинг назарий амалий асослари ишлаб чиқилди ва халқимиз томонидан амалга оширилмоқда.
Ҳар бир фуқаро биринчи навбатда, мутахассис кадрлар демоқратик инсонпарвар жамият қуришнинг оғир ва шарафли вазифа эканлигини англаши, унииг иазарий асосларини чуқур ўрганиши, уларни ҳаётга тадбиқ, этишда ўз меҳнати билан қатнашмоғи зарур. Шу боис Ўзбекистонда домоқратик жамият қуриш назарияси ва амалиётини яхлит курс сифатида ўрганиш ҳозирги кунда мамлакатимиз бошидан кечираётган улкан ўзгаришлар даврининг мухим талабидир. Бундай билимларни ўқитиш ҳамда ўрганиш борасида Тошкент Давлат Университети, Тошкент Давлат техника Университети ва бошқа олий ўқyв юртлари маълум тажрибаларни тўплади.
Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа Олий Ўқув юртларида 1998 йил сентябрдаи эътиборан "Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти" курсини ўқитишга қарор қилди. Шу муносабат билан "Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси амалиёти" курсининг намунавий дастури ишлаб чиқилди. Дастурни яратишда Республика Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси билан Олий педагогика институти профессор-ўқитувчилари жамоаси томонидан тузилган дастлабки ўқув дастурдан фойдаланилди. Ўзбекистон Президенти И. А. Каримовнинг асарлари, мустақиллик шароитида Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий хужжатлар,янги жамият қуриш муаммоларини акс эттирувчи бошқа илмий адабиётлар дастурини тузишга асос бўлди.
Маъруза матни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси малака ошириш курслари тарқатма материаллари асосида тайёрланди.
Мавзу 1: Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг: предмети, мақсади ва вазифалари
Режа.
1. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини ўрганиш зарурлиги.
2. Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг: предмети, объекти ва тушунчалари.
3. Миллий давлатчилик ва демократик жамият.
Жамиятнинг кўп асрлик тараққиёти жараёнида шаклланиб, доимо ривожланиб келаётган ҳар бир фаннинг ўзига хос предмети мавжуд. Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси бундан истисно эмас. Мазкур курснинг предметини Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, демократик, фуқаролик жамият асосларини шакллантириш, бозор муносабатларига асосланган кўп укладли иқтисодиётни қарор топтириш, жамиятимизни маънавий қайта тиклаш ва юксалтириш, Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсати назарияси ва амалиёти ташкил этади. Бундан яққол кўриниб турибдики, «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» бир бири билан ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги беш турким муаммолардан таркиб топган.
1. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамияти билан боғлик бўлган муаммолар.
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши муҳим ижтимоий-сиёсий, тарихий ва оламшумул вокеа ҳисобланади. Бунга биз тасодифий равишда ёки бўлмаса оппа-осонгина эришганимиз йўқ. Уни ҳеч ким бизга ҳадя этган ҳам эмас. Мустақилликка халқимиз кўп йиллар давом этган жиддий ва машаққатли курашлар эвазига эришди. Авлод-аждодларимиз томонидан олиб борилган курашлар бўлмаганда биз ҳеч қачон Мустақилликка эришмасдик.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги – бу жамиятимизнинг олдинги тараққиёти томондан тайёрланган, босқичма-босқич жиддий курашлар туфайли содир бўлган объектив ва қонуний жараёндир.
Халқимизнинг асрий орзуси бўлган Мустақилликни қўлга киритишда Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримовнинг хизматлари катта. Юртбошимизнинг ўзбек халқни озодликка чиқариб, сиёсий ва иқтисодий инқироз ботқоғидан олиб чиқиш йўлидаги саъй-ҳаракатларири бутун дунё эътироф этди.
Мустақилликка эришиш тарихини батафсил ўрганмасдан туриб мазкур ҳодисанинг моҳияти ва аҳамиятини туғри англаб олиш мумкин эмас.
2. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши ва ҳусусиятлари.
Республикамизнинг мустақил давлат деб эълон килиниши билан жамиятимизда сиёсий ислоҳотлар авж олиб кетди. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг назарий асослари ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ, республикамизда эски маъмурий-буйруқбозликка асосланган ҳокимият тизимидан миллий давлатчилик тизимига ўтиш механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти барпо этилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари – вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятлари ташкил этилиб уларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятни қарор топтириш сиёсати ишлаб чиқилди ва ҳаётга жорий этилди. Сиёсий партиялар, нодавлат жамоа ташкилотлари ва бошка жамоат барлашмаларнинг Ўзбекистон республикаси ҳаётидаги ўрни асослаб берилди.
Шунингдек, давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ислоҳотлар ҳуқуқий асосларини яратиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя килиш, ҳуқуқий онгни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган назарий ва амалий тадбирлар ишлаб чиқилди. Мазкур масалалар «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курсининг асосий муаммолари деб ҳисобланади.
3. Иқтисодий ислоҳотлар, бозор муносабатларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган муаммолар.
Мазкур муаммолар туркимига Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш йўли, унинг асосий тамойиллари ва ҳусусиятлари, иқтисодий ислоҳотлар ва бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш, кўп укладли иқтисодиёт ва мулкдорлар синфининг шаклланиши, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш кабилар киради. Мазкур масалаларни чуқур ва атрофлича англаб олиш жамиятимизда содир бўлаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳиятини онгли равишда идрок этиб фаолият кўрсатишнинг муҳим омилидир.
4. Жамиятимизнинг маданий-маънавий тикланиши ва юксалиши билан боғлиқ бўлган муаммолар.
Мустақилликни қўлга киритгач, дастлабки кунларданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклаш-давлат сиёсатининг муҳим йуналишларига айланади. Натижада халқимизнинг ўз тақдирининг чинакам эгаси, ўз тарихининг ижодкори, ўзига хос миллий қадриятларнинг, маданиятининг соҳибига айланади.
Давлатимиз томонидан маънавий тикланишнинг ижобий, бунёдкорлик моҳиятини кучайтиришга қаратилган, бир-бирини тўлдирадиган сиёсий, иқтисодий ва маданий дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилди. «Ушбу дастурлар, -дейди И.А.Каримов, - биринчи навбатда, қайта тикланаётган меросга фарклаб ёндошишга, энг муҳим, умуминсоний қадриятларни бойитадиган ҳамда жамиятимизни демократиялаш ва янгилаш талабларига жавоб берадиган, аҳлок жиҳатдан аҳамиятли анъаналарни, урф-одатларини танлаб олиш заруриятига асосланган эди».
Мазкур дастурнинг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш натижасида маънавий ҳаётимизда муҳим ўзгаришлар рўёбга чиқди. Миллий меросимиз, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз тикланди, динга муносабатимиз ўзгарди, она тилимизга давлат мақоми берилди, миллий ифтихор ўсди. Таълим-тарбия соҳасида, кадрлар тайёрлаш тизимида муҳим ўзгаришлар бўлаётир. Миллий қадриятларимиз мазмунан бойиб жаҳон маданиятига қўшилишгда воситачилик ролини ўйнаб келмоқда.
Жамиятимизнинг маънавий ҳаётидаги туб сифат ўзгаришларни синчиклаб англаб олиш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш жараёнини илмий асослаб беришда катта аҳамият касб этади.
5. Ўзбекистоннинг миллий манфаатлар устиворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсати билан боғлиқ бўлган муаммолар.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш – давлатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситасидир. Шуни эътиборга олган ҳолда Республикамиз ўзининг халқаро обрў-эътиборини қозониш ва мустаҳкамлаш, халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ўзини қарор топтиришга қариталган ташқи сиёсати, уни амалга ошириш йўлларини белгилаб олди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини мамлакатимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш, унга тахдид солиб турган минтақавий можаролар, диний экстримизм ва фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик, этник ва миллатлараро зиддиятлар, коррупция ва жиноятчилик, махаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик, экологик муаммоларни олдини олиш, жамиятимизда тинчлик, барқарорликни сақлаб қолиш, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқалари, МДҲ, Марказий Осиё мамлакатлари билан кўп томонлама ва икки томонлама ҳамкорлиги кабилар ташкил этади.
Мазкур масалалар ҳам «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курси муаммолар доирасига киради.
Юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишларга даҳлли бўлган муаммолар бир-бири билан узвий боғланган, шунинг учун ҳам уларни бирини иккинчисидан ажратиб қараш мумкин эмас.
Шуни ҳам аҳолида эслатиб ўтиш жоизки, «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курснинг предмети, муаммолар доираси ҳаётий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда мазмунан бойиб, ўзгариб туради. Шу тариқа эски муаммолар ҳал этилгандан кейин унинг ўрнидан янги муаммоларнинг қалқиб чиқиши табиий ҳолдир. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, мазкур курсни ўзлаштиришда ҳар бир масалага ижодий ёндошиш мақсадга мувофиқдир.
«Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» предмети доирасига кирадиган муаммолар билан «Давлат ва ҳуқуқ асослари», «Иқтисодиёт назарияси», «Маънавият асослари», «Сиёсатшунослик», «Фалсафа», «Социология» ва бошка ижтимоий-гуманитар фанлар ҳам шуғулланади.
«Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курси жамиятнинг умумий тузилиши, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий, миллатлараро ва давлатлараро муносабатларининг шаклланиши ва тараққий этиш қонуниятлари билан шуғулланади. Шу сабабли у бошқа жамиятшунос фанларга нисбатан кишиларни кенг кўламли маълумотлар билан қуроллантиради. Мана шу ҳусусияти билан «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курси жамиятни фалсафий тушунишга ёрдам беради. Лекин у фалсафанинг ўрнини боса олмайди. Чунки Фалсафа «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти»га нисбатан нафақат жамият, балки табиат, инсон тафаккурининг энг умумий алоқадорлик ва ривожланиш қонуниятларини ўрганадиган фандир. Шунинг учун ҳам у барча табиий ва ижтимоий фанларнинг умумий методологик асосини ташкил этади.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш каби лоий мақсаднинг танланиши мустақиллик билан боғлиқ. Мустақиллик қўлга киритилмаганида, Ўзбекистон ўз тараққиёти йўлини ўзи танлай олмас эди. Мустақилликнинг қўлга киритилиши Ўзбекистон олдида маъсулиятли вазифани қўйди.
Ўзбекистон қандай давлат қуради? Дунё жамоатчилиги ҳам бунга алоҳида эътибор билан қаради. Ўзбекистоннинг истиқлоли ва инсонларнинг тақдири ҳам, уларнинг қандай ҳаёт тарзига эга бўлиши, миллий-маънавий мерос билан умумбашарий тамойилларнинг уйғунлигини таъмилаш ҳам, унинг олдида кўндаланг бўлиб турган давлатчилик қурилишининг қандай асосда амалга оширилиши билан бевосита боғлиқ эди.
Ўзбекистон исломий давлат қуришни эмас, дунёвий давлат қуриш йўлини танлади. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари мавжуд. Бунинг учун дунёвий давлатнинг исломий давлатдан фарқли жиҳатларини, унинг афзалликларини билиш муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, Ўзбекистон Ўрта Осиёда исломга эътиқод қилувчи энг қадимий заминлардан бири бўлиш билан бирга, мусулмончилик илмининг ислом оламида ҳамма тан олган анъаналарига ҳам эга. Ислом маданияти бир неча асрлар давомида ўзбек халқи маънавиятининг асоси бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай. Шу билан бирга, Президент И.А.Каримов, Ўзбекистон учун мамлакатни дунёвий асосда ривожлантириш, дунёвий давлат қуриш йўлидан боришга алоҳида аҳамият бериб келмоқда. Бу демократик давлат қурилишида муҳим. Бу масалада И.Каримов шундай дейди: «Биз, дин бундан буён ҳам аҳолини энг олий руҳий, ахлоқий ва манавий қадриятлардан тарихий ва маданий меросдан баҳраманд қилиш тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишга йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимиз хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз1
Ўзбекистон Конституциясида «дунёвий давлат» деган атама йўқ бўлсада, унинг моҳияти бир қанча моддаларда берилган деб айтиш мумкин. Бунга мисол қилиб қуйидаги фикрни кўрсатиш мумкин:
«Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган... Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди» (61-модда) «...Диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳам жамоат бирлашмаларининг тузулиши ва фаолияти тақиқланади»
(57-модда), «...Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас» (12-модда).
Дунёвий давлат қандай тамойилга таянади:
· Инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига асосланади;
· Демократия ва ижитимоий адолатни эътироф этади;
· Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинади;
· Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсади;
· Инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлайди;
· Ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибасига таянади;
· Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг ҳуқуқий асослари унинг Конституциясида белгилаб қўйилади ва унга таяниб иш олиб боришни англатади.
«Мустақиллик, Ўзбекистон халқи ҳаётида янги тарихий даврни бошлаб берди. Ўз мустақиллигини, эркини қўлга киритган ҳар бир халқ ўз тараққиёти йўлини излайди, янги жамият бунёд этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади».2
Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий давлатига хос бўлган сиёсий, ижтимоий иқтисодий, маънавий камолот ва тараққиёт йўлини белгилаб олди. Бу «... бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга асосланган демократик ҳуқуқий давлатни, фуқаролик жамиятини барпо этиш2 деган ғояда ўз ифодасини топди. Ҳамда бу жамиятнинг олдида турган мақсадни таъкидлар экан И.А.Каримов шундай дейди:
«Биз қурадиган жамият Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий қадириятларимиз ва маданиятимиз қайта тикланишини; инсоннинг маънавий ахлоқий баркамллигини таъминлаши керак».3
Бу ерда гап «умуман демократик жамият қурилиши тўғрисида кетмаётганлигини аниқ ҳисобга олиш муҳим. Асосий мақсад «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» тўғрисида бормоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон қураётган демократик жамиятнинг бошқа жамиятлардан фарқли жиҳатлари, ҳамда умумий томонларини ҳам аниқлаш муҳим.
Масалан, Ўзбекистон демократик жамият қуриш йўлини танлар экан, унинг собиқ тоталитар тузумидан қайси жамиятлари билан фарқ қилади?
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси:
· Коммунистик мафкурага таянилмаганлиги билан;
· Синфийлик, партиявий тамойилларидан мутлақо бегоналиги билан;
· Инсон-энг улуғ неъмат деган фикрга асосланилганлиги билан;
· «давлат-жамият-фуқаро» муносабатидан тубдан фарқ қиладиган «фуқаро-жамият-давлат» ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий асосига қўйилганлиги билан ажралиб туради.
Демократия Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти тарихда тушуниш қийин бўлган концепциялардан биридир. Ўзбекистон миллий давлатчилиги тарихида «демократия» тушунчаси учрамайди. Лекин, 3000 йиллик тарихга эга бўлган бугунги Ўзбекистон учун, унинг кўринишлари, «Демократик тамойилларнинг негизлари бўлган деган хулоса келиб чиқмайди.
«Авесто» (э.о. YII-YI), Беруний, Хоразмий, Сиёсатнома(X1 аср), «Қобуснома», «Ҳидоя», «Қутатғу билиг», А.Темур тўзуклари, «Шайбонийнома», «Хоразм шажараси», А.Навоий асарлари, М.Улуғбек «Тўрт улус тарихи»да ва ҳ.к.
· Чор Россиясининг истилоси (1860-1917) давридаги ижтимоий ҳаёт;
· Мустабид Совет даври. Сохта демократия даври бўлди. (1918 йилдан 1991 йилгача);
· Мустақиллик-янги Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши (1991йилдан ... ҳозиргача).
· «Демократия» халқ ҳокимияти деган луғавий маънони билдиради;
· Демократиянинг вазифаси-фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, уларнинг бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган жамиятни қуришдан иборат бўлган ва шундай бўлиб қолади. Лекин, ҳозиргача ҳеч ким бунга мукаммал эришмаган, фақат унга максимум ҳаракат қилган;
· Демократик бошқарувда сиёсий ҳаётда иштирок этиш нафақат фуқароларнинг ҳуқуқи, балки уларнинг бурчлари ҳамдир.
Демак, демократик жамият-фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, уларнинг бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган, бошқарувда фуқаролар фаол иштирок этадиган жамиятдир.
Демократик жамият қўллайдиган тушунчаларни ўрганишда қуйидаги учта жиҳатни ҳисобга олиш керак:
1) Ижтимоий гуманитар фанларга тегишли бЎлган умумий тушунчаларни: Масалан: жамият, цивилизация, эркинлик, ҳуқуқ, қонун, маданият, тараққиёт, демократия
2) Ижтимоий сиёсий фанлар билан яқин бўлган тушунчалар ҳуқуқий давлат, хусусий мулк, фуқаролик жамияти, сиёсат, сиёсий ҳокимият, сиёсий ташкилотлар, сиёсий тизим, сиёсий режим, сиёсий плюрализм, сиёсий онг, сиёсий маданият ва бошқалар.
3) Кўпроқ Ўзбекистон билан боғлиқ ҳолда ишлатиладиган тушунчалар:
Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти фани ўрганадиган таянч тушунчалар: «Ўзбекистоннинг ўзига хос ва
мос тараққиёт йўли», эркинлик, мустақиллик, демократия, қонун устуворлиги, «демократик давлатчилик», «демократик жамият», «демократия», «демократик жамият тўғрисидаги қарашлар», «демократик жамиятнинг миллий-маънавий», «миллий-маънавий қадирятлар». Ўзбекистон иқтисодий ҳаётнинг демократиялашуви, ижтимоий ҳаёти ва демократия, сиёсий ҳаётнинг демократик тамойиллари, «демократик қадриятлар», «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилиши», «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт», Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти».
Предмети: Ўзбекистон демократик фуқаролик жамиятнинг шаклланиши, қарор топиши ва амал қилиши қонуниятлари;
Объекти: Ўзбекистон жамияти ҳаёти соҳалари.
Услублари: Тажриба, қиёсий таҳлил, эмперик-социологик ва илм-фанининг бошқа замонавий услублари.
Вазифаси: Билиш, назарий, дунёқараш, тарбия, аксиология, сафарбар этиш.
Масалан: Онг муаммосини. Фалсафа Онгнинг инсонга хос ҳусусият жамият ривожининг муҳим омили сифатида;
Социология: Гуруҳ онги муаммоси сифатида;
Политология: Сиёсий онг;
Хуқуқшунослик: Ҳуқуқий онг;
Демократик жамият: Демократик онг кўринишида ўрганади.
Қонуниятлари: Умумий қонуниятларга таянади ва хусусий, алоҳидаликни ҳисобга олади.
Масалан : Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг ўзига хос ва мос бўлиши қонунига қуйидагиларни киргизиш мумкин:
· «Демократик жамият қурилишида миллий ҳусусиятлари ҳисобга олиш қонуни»;
· Демократик жамият қурилишининг миллий-маънавий қадриятлари билан боғлиқлиги»;
· «Ўзига хос ҳусусиятларни Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий- сиёсий ҳаёти билан алоқадорлиги қонуни»;
· Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг умумбашарий қонуниятлари.
Ҳозирги замон Миллий демократик давлатга хос жиҳатлар:
· Демократик нормаларга таянадиган хуқуқий давлат;
· Демократик зид бўлмаган ҳолда тарихий анъаналар ва жамият ҳаётининг муҳим соҳаларидаги миллий ҳусусиятлар сақланади;
· Барча фуқароларнинг тенглигига асосланган миллий сиёсат олиб боради;
· Унинг геосиёсий мавқеи иқтисодий, маънавий ва ҳарбий техник имкониятига, салоҳиятига мос бўлади;
· Фуқаролар ижтимоий онгида демократик тафаккурига амал қилади;
· Мустақил ички ва ташқи сиёсат олиб боради;
· Ўз тараққиёти йўлини мустақил танлайди ва амалга оширади;
· Ўз қобуғида яшаш мумкин эмаслиги қоидасига таянади, Очиқ демократик давлат ҳисобланади.
Жаҳон тажрибаларининг гувоҳлик беришича, инсон тараққиётининг ҳозирги босқичида давлат қурилишининг олий, маданий шакли демократиядир ва у қуйидаги тамойилларга асосланади:
- халқнинг эркин ҳоҳиш иродаси;
- фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
- инсон ҳуқуқларининг устуворлиги;
- ҳокимият органларининг сайлаб қўйилиши;
- уларнинг сайловчиларга бўйсуниши;
- тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайлаб қўйиладиган органлар олдида ҳисоб беришга бурчлилиги;
- ҳокимият тармоқларининг тақсимланганлиги.
Юқорида кўрсатиб ўтилган тамойилларни тушинтиришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунё миқёсида энг мукаммал демократик конституциялар сафидан ўрин эгаллаганлиги қонунларнинг устиворлиги, уларнинг инсон манфаатларини кўзлаб иш тутишга қаратилганлиги илмий далилларга асосланганлиги муҳимдир.
Демократия шахс билан жамиятнинг уйғунлигини таъминловчи омилдир. Бу уйғунлик қанча такомиллашган бўлса, жамият тараққиёти шунчалик илдамлашади. Демократия шахс эркинлиги таъминловчи ва уни тартибга солувчи омилдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Бизнинг бош мақсадмиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир” мавзусидаги маърузасида “Давлат қурилиши ва бошқарув соҳасидаги энг муҳим вазифа бу қонунчилик ҳокимияти бўлмиш мамлакат Парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада муттаносиб ва барқарор мувозанатга эришишдан иборат.”1
Ҳулоса қилиб айтганда демократик жамиятда давлат идоралари эмас, балки жамоат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар устувор бўлади. Юқоридагиларга асосланиб Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амлиёти фанини ўқитишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1. Президент И.А. Каримов асарларини фундаментал-илимий-назарий жиҳатдан чуқур ўргатиш.
2. Ўтиш даври мавзусини тараққий этган мамлакатлар тарихий тажрибаларидан фойдаланиб кенг илмий далиллар асосида тушинтириш ва талабаларни имкон қадар дарсда фаол иштирок этишларига эришиш.
3. Фан бўйича тайёрланаётган маъруза матнлари ва ишчи дастурларини мунтазам янгилаб бориш ва оммавий ахборот саҳифаларида чоп этилаётган янгиликлар билан бойитиш.
4. Дарсларни имкон қадар давлатимизда қўлга киритилаётган ютуқларга оид фильмлар ёрдамида илмий далиллар асосида тушунтириш.
5. Дарсларни эркин мулоқот тарзида ўтиш, талабаларни эркин фикрлашга ўргатиш.
6. Аудиторияни кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига оид плакатлар билан жиҳозлаб мавзуларни мустақил ўзлаштиришлари учун талабаларга имкон яратиш.
Сиёсатшунослик ва Ўзбекистонда
демократик жамият қурилиши назарияси
ва амалиёти.