ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“Телекоммуникация инжиниринги”
кафедраси
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ”
“Телекоммуникация узатиш тизимлари”
фанидан амалий машғулотларни бажаришга оид
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
5311300 “Телекоммуникация” йўналиши бўйича
таълим олувчи талабалар учун
Тошкент 2014
Муаллифлар: Р.Н. Раджапова., К.Р. Рахматов.
т.ф.н., профессор Р.И. Исаев масъул мухаррирлиги остида.
“ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИ” фанидан амалий машғулотларни бажаришга оид услубий қўлланма / ТАТУ. Тошкент, 2014., 71 бет
Услубий қўлланмадан мақсад, Телекоммуникация узатиш тизимларини техник эксплуатация қилиш жараёнида уларга бўлган талаблар, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва параметрларини ҳисоблаш асосида назарий билимларни мустаҳкамлаш, шунингдек рақамли узатиш тизимларида амалга ошадиган асосий жараёнлар бўйича топшириқларни бажаришга қаратилган.
Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши ва қайта шаклланиши шароитларида эркин фикрловчи, юқори малакали ёш кадрларни тайёрлаш давлатнинг стратегик мақсадларидан бири ҳисобланади. Бу мақсадга эришиш учун кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгиланган вазифалар асосида янги технологияларни ўргатувчи ўқув-услубий қўлланмаларни яратиш ва нашр этиш талаб этилади. Ушбу услубий қўлланма Телекоммуникация узатиш тизимларини техник эксплуатация қилиш, ишончлилик параметрларини ҳисоблашга бағишланган.
Услубий қўлланма 5311300 – “Телекоммуникация” бакалавриат йўналиши бўйича таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган.
Тақризчилар:
- ички: ОТЛ ва ЎТ кафедраси мудири С.С. Парсиев
- ташқи: “UNICON. UZ” бўлим бошлиғи Берганов И.Р.
© Тошкент ахборот технологиялари университети. 2014 йил.
СЎЗ БОШИ
Ушбу услубий қўлланма 5311300 “Телекоммуникация” йўналиши бўйича таълим олувчи талабаларга мўлжалланган.
Услубий қўлланма ўқув режасига мос ҳолда ёзилган бўлиб, талабаларнинг олган билимларини мустахкамлаш мақсадида бир қанча амалий машғулот топшириқларини, уларга тегишли бўлган назарий маълумотларни ўз ичига олган.
Амалий машғулотлар «Телекоммуникация узатиш тизимлари» фанининг асосий мавзулари бўйича топшириқларни бажаришга асосланган бўлиб, Телекоммуникация узатиш тизимларини техник эксплуатация қилиш, ишончлилик параметрларини ҳисоблашга бағишланган.
Топшириқлар талабага, услубий қўлланмадаги ҳар бир топшириқга тегишли бўлган вариант бўйича берилади, талабалар томонидан топшириқларни бажариш эса мустақил равишда, ёзма кўринишда амалга оширилади. Талабаларнинг топшириқларни бажариш натижалари, уларни бажариш муддати ва сифатига қараб рейтинг тизими асосида баҳоланади. Топшириқларни мустақил равишда ва ўз вақтида бажарилиши уларни ушбу фанни талаб даражасида ўзлаштириш имконини беради.
1– амалий машғулот
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
1.1. Машғулотнинг мақсади
Узатиш тизимларининг ўзига хос хусусиятлари, узатиш тизимининг ишончлилик кўрсаткичлари, қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган объектлар, узатиш тизимларининг ишга қобилиятлилиги, рад этишларнинг юзага келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш усулларини ўрганишдан иборат.
1.2. Топшириқ
1.2.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг: маърузалар матнининг (2 қисм) 7-бўлимини, [2] адабиётнинг 9-бўлимини, [1] ўқув қўлланмани 6-бўлимини ўрганиш ва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур.
1.2.2. Ўзингиз янги педагогик технология турлари бўйича узатиш тизимларининг ишончлилик кўрсаткичларига мисол тузинг.
1.3. Назорат саволлари
1. Узатиш тизимларининг ишончлилиги деганда нимани тушунасиз?
2. Узатиш тизимининг аппаратураси ва қурилмаларининг ишга қобилиятлилиги деганда нимани тушуниш мумкин?
3. Узатиш тиимларининг бузилиши деганда нима тушинилади?
4. Ишончлилик кўрсаткичлари деб нимага айтилади?
5. Бузилиш жадаллиги нима?
6. Қайта тикланадиган ва катта тикланмайдиган объектлар деганда нимани тушуниш мумкин?
7. Объектнинг бузилмасдан ишлаш эітимоллиги қандай аниқланади?
8. Узатиш тизимининг ўртача ишлаш вақти қандай аниқланади?
9. Объектнинг қайта тикланиш вақти деганда нимани тушуниш мумкин ва у қандай аниқланади?
10. Узатиш тизими қурилмалари трактларининг ишга қобилятлилиги нима билан характерланади?
11. Узатиш тизими қурилмаларининг тайёрлик коэффициенти нима?
12. Узатиш тизими аппаратуралари элементларини ва тугунларини блокларини лойихалаштиришда қандай омиллар назарда тутилади?
1.4. Амалий машғулотга якун ясаш
Узатиш тизимларининг ўзига хос хусусиятлари, узатиш тизимининг ишончлилик кўрсаткичлари, қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган объектлар, узатиш тизимларининг ишга қобилиятлилиги, рад этишларнинг юзага келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари ўрганилди.
1.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Р.Н. Раджапова. Маърузалар матни, 2013 й.
2. Р.И. Исаев., Р.К. Атаметов., Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация узатиш тизимлари. – Т. “Фан ва технология”, 2011.
3. Р.Н.Раджапова.,Р.К.Атаметов.,Г.Д.Ахмедова Телекоммуникация узатиш тизимлари, ўқув
қўлланма, 2-қисм.
- Тошкент, 2007.
4. Основы построение текекоммуникационных систем и сетей: 0-75. Учебник для вузов / В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моганов и др; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. – М: Горячая линия – Телеком, 2004.
5. Проектирование и техническая эксплуатация цифровых телекоммуникационных систем и сетей. Учебное пособие для вузов/Е.Б. Алексеев, В.Н. Гордиенко, В.В. Крухмалёв и др.; Под редакцией В.Н. Гордиенко и М.С. Тверецкого.- М.: Горячая линия-Телеком, 2008.-392 с.:ил.
1.6. Назарий қисм
Узатиш тизими (УТ)нинг ишончлилиги деб, норматив-техник ҳужжатларда (НТХ) белгиланган чегараларда каналлар ва трактларнинг параметрларини вақт бўйича сақлаган ҳолда абонентлар ўртасида, белгиланган фойдаланиш шароитларида ахборот узатилишини таъминлайдиган хусусиятига айтилади. Ишончлилик, УТ ва унинг элементларидан техник фойдаланишни барча томонлама қамраб олади ва уларнинг самарали ишлашини белгилайди.
Элемент ишончлилиги, элемент учун белгиланган барча параметрларни вақт бўйича сақлаган ҳолда, ахборотни узатишда белгиланган функцияларни, жумладан, фойдаланиш ва берилган ишлаш муддати даври давомида элементларга хизмат кўрсатишни амалга оширадиган хусусиятидир.
УТ ишончлилиги ва унинг элементлари комплекс хусусият бўлиб ҳисобланади ва фойдаланиш шароитларига ҳамда вазифасига кўра, бузилмасдан ишлаш, сақланувчанлик, таъмирга яроқлилик ва кўпга чидамлилик билан тавсифланади.
Ишончлилик назариясида кўриб чиқиладиган барча тизимлар қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган турларга бўлинади. Қайта тикланадиган тизимларда бузилишлар юзага келгандан кейин бузилган элементлар алмаштирилади ва тизим ишини давом этдиради. Қайта тикланмайдиган тизимларда бузилишлар юзага келгандан кейин бузилган элементларни алмаштириш амалга ошмайди.
Узатиш тизими, уларнинг элементлари соз ва носоз ҳолатда бўлиши мумкин. Соз ҳолат, бу УТ ёки унинг элементлари НТХ билан белгиланган барча талабларга мос келадиган ҳолат. Носоз холат, бу УТ ёки унинг эелементлари НТХ талабларидан ҳеч бўлмаганда бирига мос келмайдиган ҳолат. Носоз ҳолат объектларни берилган функцияларни бажариши мумкин эмаслигини билдирмайди.
УТ аппаратураси ва ускунасининг ишлаш қобилиятлилиги, НТХ билан белгиланган чегаралардаги каналлар ва трактларнинг асосий параметрларининг қийматларини белгилаган ҳолда хабарларни узатиш бўйича берилган функцияларни бажарадиган ҳолати билан тавсифланади. Агар УТ нинг хеч бўлмаганда бирор параметри қиймати, УТ ва унинг элементини тавсифловчи берилган функцияни бажарса лекин НТХ талабларига мос келмаса, унда ускуна ишга яроқсиз ҳолатда бўлади. УТ ускунаси учун ишга яроқли ёки ишга яроқсизлиги тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин. Тўлиқ ишга яроқли УТ ускунасининг канал ва трактларининг созлаган параметрлари меёрларининг фойдаланиш меёрларига мувофиқлиги максимал ўтказиш имкониятини таъминлайди. Қисман ишга яроқли УТ ёки унинг элементлари, УТ ускунасини функционаллаштирувчи маълум бир шароит учун белгиланган, мумкин бўлган чегарада жойлашган энг кам самарадорлик, яъни канал ва трактларнинг параметрларини ёмонлашуви билан тавсифланади. Қисман ишга яроқсиз УТ ускунаси ишлаши мумкин, лекин самарадорлик даражаси паст бўлади.
Шикастланиш, бу ишга яроқлиликни сақлаган ҳолдаги, УТ ускунасининг соз ҳолатини бузилиш ҳодисасидир. Шикастланиш аҳамиятли ва аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Аҳамиятли шикастланишларни ўз вақтида бартараф этилмаслик, ишлаш ҳолатининг бузилишига олиб келиши мумкин. УТ ускунаси, каналлар ва трактларнинг ишлаш ҳолатининг бузилиши ишламай қолиш (рад этиш) деб аталади. Ишламай қолганда УТ ускунаси хабарларни узатиш бўйича функцияларни бажара олмайди.
Тўхтамасдан ишлаш, УТ ёки унинг элементларини ишлаш муддати давомида ёки бир қанча вақт давомида ишлаш имкониятини узлуксиз сақлаш хусусиятидир.
УТ аппаратураси ва ускунасининг сақланганлиги деб, сақлаш ва транспортда ташиш давомида соз ва ишга яроқли ҳолатини сақлаш хусусиятига айтилади.
Узоқ вақт мустахкамлик, бу УТ аппаратураси ва ускунасининг НТХ да белгиланган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун зарур узилишлар билан чегаравий ҳолатгача ишлаш қобилиятини сақлаш хусусиятидир.
Объект хусусиятларини миқдорий белгиловчи, унинг ишончлилигини ташкил қилувчи техник тавсифлар мажмуи, ишончлилик кўрсаткичи деб аталади. Ишончлилик кўрсаткичлари учун икки шакл қўлланилади: эхтимолий ва статистик. Эхтимолий шакл ишончлилик кўрсаткичларини аналитик ҳисоблашда, статистик шакл эса экспериментал тадқиқотларда анча қулайдир.
УТ ускуналарининг ишончлилик кўрсатгичлари, канал ва трактларга қўйиладиган талабларга ҳар доим ҳам мос келавермайди, бу ишлаб чиқарувчиларни, тайёрловчиларни ва хизмат кўрсатувчи ходимларни, ишончлиликни ошириш усулларини ва йўлларини излашни талаб қилади.
УТ аппаратурасини лойхалаш босқичида тахминий, дастлабки ва охирги ишончлилик ҳисоблари амалга оширилади.
Ишончлиликнинг тахминий ҳисоблари қуйидаги іолларда бажарилади:
- экспоненциал қонун бўйича бузилишларнинг юзага келиш вақти;
- ЭРЭларнинг бузилишлари натижасида юзага келувчи, тугунлар ва блокларнинг тўсатдан бузилиши,;
- бирламчи ЭРЭ бузилишлари бир-бирига бо½лиқ бўлмаган іолда юзага келади ва уларнинг жадаллиги аппаратурадан бутун фойдаланиш даври давомида доимий бўлади;
- ҳар қандай ЭРЭнинг бузилиши устуннинг бузилишига олиб келади.
Алохида устунларнинг ишончлилик кўрсаткичлари бўйича охирги ёки оралиқ станцияларнинг ускуналарини тузилиш схемалари тузилгандан кейин, УТнинг ишончлилик кўрсатгичлари аниқланади.
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ
2.1. Машғулотнинг мақсади
Узатиш тизимларини ташкил этувчи блокларини принципиал схемасини ташкил этувчи элементларининг (берилган вариант бўйича) параметрларини ҳисоблаган ҳолда, шу блокнинг ишончлилигига баҳо беришдан иборат.
2.2. Топшириқ
1.2.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг: маърузалар матнининг 7 - бўлимини, [2] адабиётнинг 9-бўлимини, [5] адабиётнинг 3-бўлимини, ва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур.
1.2.2. Ўзингизга тегишли вариант бўйича берилган топшириқларни бажаринг. 2.1-жадвалда вариант бўйича дастлабки маълумотлар келтирилган.
1.2.3. Узатиш тизимининг бирорта қурилмасини принципиал схемасидаги элементлар сони ва уларнинг параметрларини назарда тутган ҳолда қуйидагилар аниқлансин:
- принципиал схема таркибидаги элементлар сони ва уларни рад этиш
жадаллиги (техник справочниклардан);
- рад этишлар орасидаги ўртача вақт;
- рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги;
-ҳисобланган натижалар асосида берилган қурилманинг Т0 гача рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги ҳисобланиб 2.2-жадвалга киритилсин ва P(t) нинг вақтга боғланиш графиги чизилсин.
2.1-жадвал
Топшириқ вариантлари
№ |
Қўлланиладиган тизим |
Ҳисобланадиган принципиал схема |
1. |
ИКМ - 30 |
2.4-расм |
2. |
ИКМ - 30 |
2.6-расм |
3. |
ИКМ - 30 |
2.7-расм |
4. |
ИКМ - 30 |
2.8-расм |
5. |
ИКМ - 30 |
2.12-расм |
6. |
ИКМ - 30 |
2.13-расм |
7. |
ИКМ - 30 |
3.7-расм |
8. |
ИКМ - 30 |
3.9-расм |
9. |
ИКМ – 30 |
3.14-расм |
10. |
ИКМ - 30 |
3.17-расм |
11. |
ИКМ - 30 |
3.23-расм |
12. |
ИКМ - 30 |
3.24-расм |
13. |
ИКМ - 30 |
4.44-расм |
14. |
ИКМ - 30 |
5.6-расм |
15. |
ИКМ - 30 |
2.6-расм |
16. |
Кучайтиргичнинг дастлабки босқичи (Баева Н.Н) |
2.18-расм |
17. |
Кучайтиргичнинг чиқиш босқичи (Баева Н.Н) |
2.25-расм |
18. |
Кучайтиргичнинг чиқиш босқичи (Баева Н.Н) |
2.28-расм |
19. |
Кучайтиргичнинг тескари алоқа занжири (Баева Н.Н) |
2.31-расм |
20. |
Кучайтиргичнинг интеграл микросхемаси (Баева Н.Н) |
2.38-расм |
2.2-жадвал
t, соат |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
P(t) |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2.3. Назорат саволлари
1. Тизим ёки элементнинг рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги деганда нимани тушунасиз ва у қандай аниқланади?
2. Узатиш тизимларининг ёки элементларининг ишончлилиги деганда нимани тушунасиз?
3. Узатиш тизимининг ёки унинг элементининг ўртача ишлаш вақти қандай аниқланади?
4. Узатиш тизимларида ёки унинг элементларида рад этишлар нима сабабли юзага келади?
5. Рад этиш жадаллиги нимага боғлиқ?
6. Рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги қандай аниқланади?
2.4. Амалий машғулотга якун ясаш
Узатиш тизимлари ва уни ташкил этувчи элементлар, уларнинг асосий параметрлари, характеристикалари ўрганилди, узатиш тизимларини ташкил этувчи блокларини принципиал схемасини ташкил этувчи элементларнинг параметрларини ҳисоблаган ҳолда унинг ишончлилигига баҳо берилди.
2.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Р.Н. Раджапова. Маърузалар матни, 2013 й.
2. Р.И. Исаев., Р.К. Атаметов., Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация узатиш тизимлари. – Т. “Фан ва технология”, 2011.
3. Р.Н.Раджапова.,Р.К.Атаметов.,Г.Д.Ахмедова
Телекоммуникация узатиш тизимлари, ўқув қўлланма, 2-қисм.
- Тошкент, 2007.
4. Основы построение текекоммуникационных систем и сетей: 0-75. Учебник для вузов / В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моганов и др; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. – М: Горячая линия – Телеком, 2004.
5. Проектирование и техническая эксплуатация цифровых телекоммуникационных систем и сетей. Учебное пособие для вузов/Е.Б. Алексеев, В.Н. Гордиенко, В.В. Крухмалёв и др.; Под редакцией В.Н. Гордиенко и М.С. Тверецкого.- М.: Горячая линия-Телеком, 2008.-392 с.:ил.
2.6. Назарий қисм
Кайта тикланмайдиган объектнинг ишончлилик кўрсаткичлари
Қайта тикланмайдиган объектларнинг иши, рад этмаслик кўрсаткичларининг афзалликлари билан характерланади. t= 0 вақт лаҳзаси бошланишида объект ишга қобилиятли бўлсин, тасодифий қиймат ҳисобланувчи θ вақт давомида рад этгунга қадар ишлайди.
Объектнинг рад этмаслиги қуйидаги кўрсаткичлар билан ҳарактерланади:
1. Рад этиш эҳтимоллиги q(t)- қарама-қарши ҳодиса эҳтимоллиги, рад этиш t лаҳзагача амалга ошади яъни:
q(t) = F(t) эҳтимоллиги, θ тасодифий қийматнинг тақсимлаш функцияси ҳисобланади.
2. Рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги p(t) – бу шундай эҳтимолликки, берилган рад этишларнинг ўртача вақти орасида рад этишлар юзага келмайди яъни:
t- бу ўртача ишлаш вақти бўлиб, объектнинг ишлаш давомийлиги ёки ишлаш ҳажми.
3. Рад этгунга қадар ўртача ишлаш вақтининг тақсимланиш зичлиги f(t), қуйидагича аниқланади:
бу ерда
4. Рад эишлар жадаллиги λ(t) – t лаҳзада объектда юзага келадиган шартли зичлик, фақатгина шу лаҳзагача рад этиш юзага келмаслик шарти билан:
Рад этиш жадаллигининг намунавий боғланиши қуйидаги 2.2-расмда келтирилган.
Бу боғланиш учта характерли сохаларга эга:
1- дастлабки рад этишлар сохаси, ишлаб чиқариш соҳаси (аппаратурани ишлаб чиқариш даври, технологик тайёрлаш жараёни, эксплуатация қилиш) билан боғлиқ бўлган яширин деффектлар;
II – тасодифий сабаблар билан боғлиқ бўлган аниқ тасодифий рад этишлар сохаси яъни X(t)= const (нормаль эксплуатация қилиш даври).
III – рад этишлар соҳаси, объект элементларнинг эскириши, уларни олиб ташланиши билан боғлиқ бўлган рад этишлар билан боғлиқ.
2.2-расм. Рад этиш жадаллигининг намунавий боғланиши
p(t)нинг боғланиши Вейбулл формуласи билан аппраксимацияланиши мумкин. У анча кенг тарқалган рад этишлар модели билан тавсифланади (ишончлиликнинг экспоненциал қонуни):
Бу ерда: λ> 0, t≥ 0, δ> 0.
Юқорида келтирилган ифодаларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагига эга бўламиз:
Бу ердан кўриниб турибдики,
δ< 1 – I- сохага мос келади, яъни
δ = 1 – II-иккинчи соҳасига мос келади, яъни.
δ > 1 – III- соҳасига мос келади, яъни,
5. Рад этгунга қадар ўртача ишлаш вақти Тс – биринчи рад этишга қадар объектнинг ўртача ишлаш вақтини математик кутиши, яъни:
Амалда ишончлиликнинг барча кўрсаткичлари нормал эксплуатацияга мос келувчи (б = I да) соҳа учун амалга ошади
Унда рад этмаслик кўрсаткичлари қуйидаги кўринишда амалга ошади:
Қайта тикланадиган объектларнинг ишончлилик кўрсаткичлари
Қайта тикланадиган объектларнинг ҳолати 2.1-расмда кўрсатилган тасодифий H(t) функцияси билан тавсифланади. Вақт бўйича қайта тикланадиган объектларнинг ишлаши бу, унинг ишга қибилиятсизлик интерваллари билан алмашинувчи 0 интерваллар кетма-кетлиги, унинг ишга қобилиятлилиги Н0 (нормал ишлаши)дир.
2.1-расм. H(t) нинг тасодифий функцияси
Қайта тикланадиган объектларнинг ишончлилиги рад этмаслик, ишга яроқлилик ва мажмуа (аралаш) кўрсаткичлар билан характерланади.
Рад этмаслик кўрсаткичлари ҳам худди қайта тикланмайдиган объектларнинг кўрсаткичлари сингари аниқланади.
Қайта тикланадиган объектларнинг рад этишлари орасидаги ўртача ишлаш вақти, шу ишлаш вақтидаги t ишлашлар йиғиндисининг унинг рад этишлари сонини математик кутишига бўлган нисбати каби қуйидагича аниқланади:
(2.1)
Ишга яроқлилик, объектнинг ишга қобилиятлилигининг қайта тикланиш вақти, берилган қийматдан ошиб кетмайдиган қайта тикланиш эҳтимоллиги pТ(t) билан характерланади, яъни:
Қайта тикланишнинг экспоненциал қонунларини ҳисоблашда энг кенг қўлланиладигани:
бу ерда i – қайта тикланиш жадаллиги бўлиб, объект ҳолатининг ишга яроқлилигини қайта тикланиш эҳтимоллигини шартли зичлиги ҳисобланади. У қаралаётган вақт лаҳзаси учун, ҳали қайта тикланиш тугалланмаган лаҳзагача бўлган шароит учун белгиланган.
Объект рад этгандан кейин, ишга қобилиятлилик ҳолатини қайта тикланиш вақтини математик кутиш каби ўртача қайта тикланиш вақти Тқ.т қуйидагича аниқланади:
Ишончлиликнинг комплекс кўрсаткичлари тайёрлик коэффициенти Кт орқали аниқланади. Бу шундай эҳтимолликки, ҳар қандай ихтиёрий вақт лаҳзасида объект ишга яроқли ҳолатини сақлайди (режалаштирилган даврдан ташқари), .
Кт ни рад этмаслик ва ишга яроқлилик кўрсаткичлари орқали қуйидагича аниқлаш мумкин:
(2.3)
Қоида бўйича юқори ишончли объектлар учун:
,
Шунинг учун ҳисоблашларда комплекс кўрсаткичлар сифатида ишончлиликнинг оддийлик Ко ёки тайёр эмаслик коэффициентини қўллаш қулай. Бунда ихтиёрий вақт лаҳзасида объект ишга яроқсиз ҳолатда бўлади (режалаштирилган даврдан ташқари) ва вазифасига кўра объектни қўллаш вақтидан ташқари. Тайёрлик коэффициенти қуйидагича аниқланади:
(2.4)
Юқорида берилган маълумотларга асосланиб, схемани ташкил этувчи элементларнинг жадаллигини назарда тутган ҳолда:
1.Бутун қурилманинг рад этиш жадаллиги қуйидагича аниқланади
, 1/соат.
2.Рад этишлар орасидаги ўртача вақт:
, соат;
3. Қурилмани рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги: .
3- амалий машғулот
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЛИНИЯ ТРАКТИНИ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ
Электрик кабелли узатиш тизимларининг линия трактини ишончлилик параметрларини ҳисоблаш
3.1.Машғулотнинг мақсади
Электрик кабеллар бўйича ишловчи узатиш тизимлари ва уларнинг линия трактини тузилишини ўрганиш, уларнинг ишончлилик параметрларини ҳисобга олган ҳолда бутун магистралнинг рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги аниқлашдан иборат.
3.2. Топшириқ
3.2.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг: маърузалар матнининг 10- бўлимини, [2] адабиётнинг 9.-бўлимини, [3] ўқув қўлланмани 10-бўлимини ўрганиш ва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур.
3.2.2. Ўзингизга тегишли вариант бўйича берилган топшириқларни бажаринг. 3.1-жадвалда вариант бўйича дастлабки маълумотлар келтирилган.
3.2.3. Берилган бошланғич маълумотларга асосланган ҳолда қуйидагилар аниқлансин:
- трасса узунлигига боғлиқ ҳолда узатиш тизими танлансин ва техник
маълумотлари келтирилсин;
- узатиш тизимининг техник маълумотларидан секция узунлиги ва
регенерациялаш участкаси узунлиги аниқлансин;
- берилган трасса узунлиги учун (секция ва регенерациялаш участкаси узунлигига боғлиқ ҳолда) ХКРП ва ХКйРПлари сони аниқлансин;
- ХКРП ва ХКйРПларнинг ва кабелнинг жадаллигини аниқлаган ҳолда бутун магистралнинг рад этиш жадаллиги аниқлансин;
- бутун магистрал трассаси учун рад этишлар орасидаги ўртача ишлаш вақти Т0 аниқлансин;
- линия тракти қурилмаларининг Т0 га боғлиқ бўлган ҳолдаги бутун магистралнинг тайёрлик коэффициенти Кт аниқлансин;
- аниқланган натижаларга асосланган ҳолда узатиш тизимининг линия трактини рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги P(t) ҳисоблансин ва рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги P(t)нинг вақтга боғланиш графиги чизилсин. Ҳисобланган натижалар (То гача) 3.1-жадвалга киритилсин ва магистрал трассанинг тузилиш схемаси келтирилсин.
3.1-жадвал
Топшириқ вариантлари
Вариант |
Lтр, км |
То ХКРП |
То ХКйРП |
То кабел |
Тт ХКйРП ва кабел |
Тт ХКРП |
1 |
1200 |
6000 соат |
125х103 соат |
600 соат
|
4 соат |
0,3-0,5 соат |
2 |
1600 |
|||||
3 |
857 |
|||||
4 |
346 |
|||||
5 |
120 |
|||||
6 |
98 |
|||||
7 |
65 |
|||||
8 |
245 |
|||||
9 |
187 |
|||||
10 |
290 |
|||||
11 |
324 |
|||||
12 |
467 |
|||||
13 |
685 |
|||||
14 |
965 |
|||||
15 |
1250 |
|||||
16 |
436 |
|||||
17 |
423 |
|||||
18 |
657 |
|||||
19 |
596 |
|||||
20 |
179 |
|||||
21 |
237 |
|||||
22 |
321 |
|||||
23 |
54 |
|||||
24 |
67 |
|||||
25 |
46 |
3.2-жадвал
t, соат |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
P(t) |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3.3. Назорат саволлари
1. Қайси узатиш тизимини танладингиз ва уларни қандай тармоқларда қўллаш мумкин?
2. Секция узунлиги ва регенерациялаш участкаси узунлиги нимага боғлиқ ҳолда аниқланади?
3. ХКРП ва ХКйРП лари қандай жойлаштирилади?
4. Қайси пайтда узатиш тизимининг линия тракти ишга яроқсиз деб ҳисобланади?
5. Одатда рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги қандай бўлиши керак?
6. Рад этмасдан ишлаш эҳтимоллигининг камайиб бориши нимани билдиради?
3.4. Амалий машғулотга якун ясаш
Электрик кабел бўйича ишловчи рақамли узатиш тизими ва унинг линия тракти қурилмалари ўрганилди, линия трактини ташкил этувчи қурилмаларнинг ишончлилик параметрларини ҳисоблаган ҳолда унинг рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги аниқланди.
3.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Р.Н. Раджапова. Маърузалар матни, 2013 й.
2. Р.И. Исаев., Р.К. Атаметов., Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация узатиш тизимлари. – Т. “Фан ва технология”, 2011.
3.
Р.Н.Раджапова.,Р.К.Атаметов.,Г.Д.Ахмедова Телекоммуникация узатиш тизимлари, ўқув
қўлланма, 2-қисм.
- Тошкент, 2007.
4.Основы построение текекоммуникационных систем и сетей: 0-75. Учебник для вузов / В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моганов и др; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. – М: Горячая линия – Телеком, 2004.
5.Проектирование и техническая эксплуатация цифровых телекоммуникационных систем и сетей. Учебное пособие для вузов/Е.Б. Алексеев, В.Н. Гордиенко, В.В. Крухмалёв и др.; Под редакцией В.Н. Гордиенко и М.С. Тверецкого.- М.: Горячая линия-Телеком, 2008.-392 с.:ил.
3.6. Назарий маълумотлар
Амалий машғулотда узатиш тизими ва унинг линия трактини ташкил этувчи қурилмалар, узатиш тизимининг техник маълумотлари, дастлабки маълумотларга асосланган ҳолда узатиш тизимининг линия трактини ишнчлилик параметрлари қуйида берилган формулалардан фойдаланган ҳолда аниқланади.
1. ХКРП ва ХКйРП ларининг сони қуйидагича аниқланади:
;
;
2. ХКРП, ХКйРП, кабел ва бутун магистрални рад этиш жадалликлари қуйидагича аниқланади:
Бутун магистралнинг рад этиш жадаллиги:
+ +, .
3. Берилган магистрал трасса учун рад этишлар орасидаги ўртача вақт қуйидагича аниқланади:
, .
4. ХКРП ва ХКйРП лари учун, шунингдек бутун магистралнинг тайёрлик коэффициенти қуйидагича аниқланади:
;
;
Бутун магистралнинг тайёрлик коэффициенти:
= + + ;
5. Юқорида амалга оширилган ҳисоблашларга амал қилган ҳолда магистрал трассанинг рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги қуйидаги формула орқали аниқланади:
Олинган натижалар 3.2-жадвалга киритилади ва рад этмасдан ишлаш эҳтимоллигининг вақтга боғланиш графиги тузилади.
4- амалий машғулот
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЛИНИЯ ТРАКТИНИ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ
Оптик кабелли узатиш тизимларининг линия трактини ишончлилик параметрларини ҳисоблаш
4.1. Машғулотнинг мақсади
Оптик кабеллар бўйича ишловчи узатиш тизимлари ва уларнинг линия трактини тузилишини ўрганиш, уларнинг ишончлилик параметрларини ҳисобга олган ҳолда бутун магистралнинг рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги аниқлашдан иборат.
4.2. Топшириқ
3.2.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг: маърузалар матнининг 10- бўлимини, [2] адабиётнинг 9-бўлимини, [3] ўқув қўлланмани 10-бўлимини ўрганиш ва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур.
3.2.2. Ўзингизга тегишли вариант бўйича берилган топшириқларни бажаринг. 3.1-жадвалда вариант бўйича дастлабки маълумотлар келтирилган.
3.2.3. Берилган бошланғич маълумотларга асосланган ҳолда қуйидагилар аниқлансин:
- берилган оптик магистрал трасса узунлиги учун узатиш тизими
ва у ишлаши мумкин бўлган тўлқин узунлиги танлансин;
- танланган тўлқин узунлигига боғлиқ ҳолда секция ва
регенерациялаш участкаси узунлиги аниқлансин;
- берилган трасса узунлиги учун (секция ва регенерациялаш участкаси узунлигига боғлиқ ҳолда) оптик регенератолар ва мультиплексорлар сони аниқлансин;
- ОР,мультиплексорларнинг ва кабелнинг жадаллигини аниқлаган ҳолда бутун магистралнинг рад этиш жадаллиги аниқлансин;
- бутун магистрал трассаси учун рад этишлар орасидаги ўртача ишлаш вақти Т0 аниқлансин;
- линия тракти қурилмаларининг Т0 га боғлиқ бўлган ҳолдаги бутун магистралнинг тайёрлик коэффициенти Кт аниқлансин;
- аниқланган натижаларга асосланган ҳолда узатиш тизимининг линия трактини рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги P(t) ҳисоблансин ва рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги P(t)нинг вақтга боғланиш графиги чизилсин. Ҳисобланган натижалар (То гача) 4.1-жадвалга киритилсин.
4.1-жадвал
Топшириқ вариантлари
Вариант |
Lтр, км |
Vок |
Vmux |
Vор |
То ок |
Тo mux |
Тo ор |
1 |
5600 |
1,8 соат |
0,4 соат |
0,5 соат
|
5000 соат |
3500 соат |
6000 соат |
2 |
2600 |
||||||
3 |
1857 |
||||||
4 |
746 |
||||||
5 |
920 |
||||||
6 |
198 |
||||||
7 |
465 |
||||||
8 |
345 |
||||||
9 |
597 |
||||||
10 |
1290 |
||||||
11 |
856 |
||||||
12 |
1435 |
||||||
13 |
1685 |
||||||
14 |
765 |
||||||
15 |
2250 |
||||||
16 |
1436 |
||||||
17 |
325 |
||||||
18 |
359 |
||||||
19 |
496 |
||||||
20 |
1179 |
||||||
21 |
1237 |
||||||
22 |
1321 |
||||||
23 |
154 |
||||||
24 |
167 |
||||||
25 |
446 |
4.2-жадвал
t, соат |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
P(t) |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4.3. Назорат саволлари
1. Қайси оптик узатиш тизимини танладингиз ва улар қандай хусусиятларга эга?
2. Оптик узатиш тизимларида секция ва регенерациялаш участкаси узунлиги нимага боғлиқ ҳолда аниқланади?
3. Оптик толали узатиш тизимларининг тайёрлик коэффициенти деганда нимани тушунасиз?
4. Оптик кабелнинг рад этиш жадаллиги қандай аниқланади?
5. Оптик мультиплексорларнинг рад этиш жадаллиги қандай аниқланади?
4.4. Амалий машғулотга якун ясаш
Оптик кабел бўйича ишловчи рақамли узатиш тизими ва унинг линия тракти қурилмалари ўрганилди, линия трактини ташкил этувчи қурилмаларнинг ишончлилик параметрларини ҳисоблаган ҳолда унинг рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги аниқланди.
4.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Р.Н. Раджапова. Маърузалар матни, 2013 й.
2. Р.И. Исаев., Р.К. Атаметов., Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация узатиш тизимлари. – Т. “Фан ва технология”, 2011.
3.
Р.Н.Раджапова.,Р.К.Атаметов.,Г.Д.Ахмедова Телекоммуникация узатиш тизимлари, ўқув
қўлланма, 2-қисм.
- Тошкент, 2007.
4. Основы построение текекоммуникационных систем и сетей: 0-75. Учебник для вузов / В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моганов и др; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. – М: Горячая линия – Телеком, 2004.
5.Проектирование и техническая эксплуатация цифровых телекоммуникационных систем и сетей. Учебное пособие для вузов/Е.Б. Алексеев, В.Н. Гордиенко, В.В. Крухмалёв и др.; Под редакцией В.Н. Гордиенко и М.С. Тверецкого.- М.: Горячая линия-Телеком, 2008.-392 с.:ил.
4.6.Назарий маълумотлар
Мазкур ишда оптик толали узатиш тизимларининг линия трактини ишончлилик ҳисоблари келтирилади. У икки босқичда амалга ошади:
биринчи босқичда толали оптик узатиш тизимининг талаб қилинган ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблари;
иккинчи босқичда бевосита оптик толали узатиш тизимининг ўзининг ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоби келтирилади.
Охирги босқич якунида ҳисобланган ишончлилик кўрсаткичлари талабларларга жавоб беришига баҳо берилади.
1. Оптик узатиш тизимининг талаб қилинган ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблари
Берилган магистрал узунлигига боғлиқ ҳолда зона ичкариси бирламчи тармоқларининг ҳисоблари келтирилади.
Талаб қилинган ишнчлилик кўрсаткичларини аниқлашда, зона ичкариси бирламчи тармоқларининг нормаларига эътибор бериш лозим. У 4.1-жадвалда берилган. Тайёрлик коэффициенти, магистрал узунлигига боғлиқ ҳолда берилган формулалар асосида ҳияобланади.
4.1-жадвал
Зона ичи бирламчи тармоқлари учун ишончлилик кўрсаткичлари LМ = |
Қўлланиладиган узатиш тизимига боғлиқ бўлмаган товуш частотали (ТЧ) ёки асосий рақамли канал (АРҚ) |
Келажакдаги рақамли тармоқлар учун АРҚ |
Линия тракти қурилмалари |
Тайёрлик коэффициенти |
|
|
|
Рад этишлар орасидаги ўртача вақт, То, соат |
|
|
|
Қайта тикланиш вақти V, соат |
|
|
|
Шунингдек ҳисоблашларда линия тракти қурилмаларининг қайта тикланиш вақти инобатга олинади. Бунинг учун қуйидаги маълумотлар киритилади:
VОР = 2,5 соат (шу жумладан аврия жойигача етиб бориш вақти 2 соат);
VMUX = 0,5 соат;
VОК = 10 соат (авария жойигача 3,5 соат).
Юқорида такидлаб ўтилган барча маълумотлар қуйидаги формулалар орқали керакли параметрларни ҳисоблашга олиб келади. Жумладан:
1. Оптик толали узатиш тизимининг оддийлик коэффициенти қуйидагича аниқланади:
; (4.1)
Бу ерда: - рад этиш жадаллиги бўлиб, у қуйидагича аниқланади:
, 1/соат;
2. Оптик толали узатиш тизимининг тайёрлик коэффициенти:
(4.2)
3. Берилган магистрал узунлиги учун рад этмасдан ишлаш вақти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, соат. (4.3)
Берилган трасса узунлигига мос ҳолда оддийлик коэффициентининг талаб қилинган қийматини ва канал ва қурилмаларнинг рад этишлари орасидаги ўртача вақтни аниқлаймиз. Олинган натижалар 4.3-жадвалга киритилади.
4.3-жадвал
Ишончлилик кўрсаткичлари |
ТЧ канал ёки АРҚ |
Келажакдаги рақамли тармоқлар учун АРК |
Линия тракти қурилмаси |
Оддийлик коэффициенти |
|
|
|
Рад этишлар орасидаги ўртача вақт, соат |
|
|
|
2. Линия трактининг ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблаш
Ҳисоблашнинг иккинчи қисмида ишончлилик кўрсаткичлари ва танланган тизимнинг узатиш каналларини сифати, олинган талаб қилинган кўрсаткичлар билан мослиги текширилади. Бунинг учун ҳисоблашлар одатдаги қайта тикланиш каби амалга оширилади, фақатгина охирги авария тузатилгандан кейин. Аварияни тузатиш бўйича чоралар кўрилгандан кейин (рад этиш аниқланган лаҳзадан бошлаб), шунингдек рад этишдан олдинги ва тизимнинг рад этиш ҳолати орасидаги интервални ҳисобга олган ҳолда чораларни қабул қилиш имконини берувчи оптимал қайта тикланиш стратегияси асосида амалга оширилади. Бундай усул хатоликлар коэффициентини назоратлаш имконини беради.
Линиявий кабел иншоатлари ва аппаратуралар, шунингдек одатдаги ва оптимал қайта тикланиш стратегиясининг оддийлик коэффициентини аниқлаймиз. Берилган статистика бўйича ташқи шикастланишлар туфайли кабелдаги рад этишларнинг ўртача сони (зичлиги), 1 йилда 100 км га М1 = 0,34 ни ташкил этади. Унда оптик кабелнинг L узунлиги учун 1 соатдаги рад этишлар жадаллиги қуйидагича аниқланади:
(4.4)
Ички сабаблар туфайли оптик кабелнинг рад этиш жадаллиги, рад этгунга қадар 3 млн 225 минг соат қурилиш узунлигининг линиявий ишлаши билан боғлиқ. Юқорида айтилганларни инобатга олган ҳолда оптик кабелнинг жами рад этишлар жадаллиги қуйидагича аниқланади:
(4.5)
Бу ерда: - хизмат кўрсатмайдиган регенерациялаш пунктлари сони;
оптик толали узатиш тизимларининг бутун трассаси учун қурилиш узунликлари сони.
- сони қуйидагича аниқланади:
=
Қурилиш узунлиги эса қуйидаги формуладан аниқланади:
=
4.1 формуладан фойдаганган ҳолда, одатдаги қайта тикланиш учун линиявий кабел иншоатларининг рад этиши туфайли оптик толали узатиш тизимларининг оддийлик коэффициентини ҳам аниқлаш мумкин.
, (4.6)
Бу ерда:
- оптик кабелнинг қайта тикланиш вақти, соат;
- оптик кабелнинг рад этиш жадаллиги, 1/соат.
Оптимал қайта тикланиш ҳолати вариантида эса, аврия юз берган жойга етиб бориш вақти қисқа бўлади деб тахмин қилинади, шунинг учун кабелнинг қайта тикланиш вақти ҳам камаяди. Тузатишларни инобатга олган ҳолда қуйидагига эга бўламиз:
= (*) / (), (4.7)
– кабел учун 3,5 соатни ташкил этувчи, авария жойигача етиб бориш вақти.
Қурилмалар учун йиғинди рад этишлар жадаллигининг ҳисоби қуйидаги ифода орқали аниқланади:
= 2+ + + + ;
Бу ерда - берилган қурилма комплекти сони;
- берилган қурилманинг бир комплектини рад этиш жадаллиги.
- бирламчи рақамли трактни ҳосил қилувчи аппаратура устуни;
– иккиламчи гурух ҳосил қилувчи қурилма;
– учламчи гурух ҳосил қилувчи қурилма;
– тўртламчи гурух ҳосил қилувчи қурилма;
- линия тракти қурилмаси.
ларни бирга тенг деб қабул қиламиз ва қурилманинг ҳар бир тури учун рад этишлар орасидаги ўртача вақтни аниқлаб қуйидаги 4.3-жадвалга киритамиз.
Қурилма тури |
|||||
Рад этишлар орасидаги ўртача вақт, соат |
|
|
|
|
|
Олинган натижалар асосида мультиплексор учун оддийлик коэффициентини аниқлаш мумкин:
= / (), (4.9)
Оптик регенератор қурилмалари учун рад этиш жадаллигининг йиғиндиси, ЛТҚнинг икки комплектидан ташкил топганлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидагича аниқланади:
= , (4.10)
Одатдаги қайта тикланиш учун оддийлик коэффициенти 4.1 формуладан қуйидагича аниқланади:
= / (), (4.11)
Оптимал қайта тикланишда, авария ҳолати рўй берган жойга етиб бориш= 2 соат эканлигини инобатга олган ҳолда оддийлик коэффициенти:
= () / (), (4.12)
Олинган натижалар асосида одатдаги стратегия бўйича оптик толали узатиш тизимининг аппаратурасини йиғинди оддийлик коэффициентини ҳисоблаш мумкин:
= , (4.13)
Оптимал қайта тикланиш стратегияси учун ҳам:
= , (4.14)
Оптик кабелнинг оддийлик коэффициентини назарда тутган ҳолда одатдаги қайта тикланиш стратегияси бўйича оптик толали узатиш тизимининг бутун комплекти учун, (4.6) (4.7) формулалар бўйича оддийлик коэффициентининг йиғиндиси:
=
орқали аниқланади.
Оптимал стратегия учун ҳа худди шундай аниқланади:
=
Олинган натижалар 4.4-жадвалга киритилади:
4.4-жадвал
Ишончлилик кўрсаткичлари |
Одатдаги қайта тикланиш |
Оптимал қайта тикланиш |
Линиявий кабел иншоат рад этишлари туфайли ОТУТнинг оддийлик коэффициенти |
|
|
ХКйРП қурилмалари рад этган ҳолатда ОТУТнинг оддийлик коэффициенти |
|
|
ОТУТаппаратурасининг оддийлик коэффициентининг йиғиндиси |
|
|
ОТУТнинг бутун комплекти учун оддийлик коэффициенти |
|
|
4.4-жадвалда келтирилган маълумотларни солиштиринг, қайси бир қайта тикланиш стратегияси ОТУТ талабларини қондиради, хулоса ёзинг.
5– амалий машғулот
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАНИШ
5.1. Машғулотнинг мақсади
Узатиш тизимларининг соз ва носоз ҳолатлари, техник воситаларнинг ҳолатлари, уни назорат қилиш вақти, назорат қилиш самарадорлиги, назорат қилиш усулларини ўрганиш ва баҳолашдан иборат.
5.2. Топшириқ
1.2.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг: маърузалар матнининг (2 қисм) 10 - бўлимини, [2] адабиётнинг 9-бўлимини, [3] ўқув қўлланмани 10-бўлимини ўрганиш ва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур.
1.2.2. Ўзингиз янги педагогик технология турлари (муаммоли вазият, кластер усули, Венне диаграммас) бўйича назорат турлари ва усулларига мисол тузинг.
5.3. Назорат саволлари
1. Объектни назорат қилиш деганда нимани тушуниш мумкин?
2. Техник воситаларнинг ҳолатини баҳолаш учун қандай назорат
турларидан фойдаланилди?
3. Назорат қилинадиган параметрларни тахлил қилиш учун
қандай назорат турларидан фойдаланилади?
4. Назорат самарадорлиги деганда нимани тушуниш мумкин?
5. Назорат қилинадиган параметрлар қандай танланади?
6. Назорат объекти ва қурилмаларига кандай талаблар қўйилган?
7. Қандай назорат турлари мавжуд?
8. Қандай назорат усуллари мавжуд?
9. Прогнозлаш деганда нима тушунилади?
10. Прогнозни амалга оширувчи қандай усуллари бор?
5.4. Амалий машғулотга якун ясаш
Узатиш тизимларининг ўзига хос хусусиятлари, узатиш тизимининг ишончлилик кўрсаткичлари, қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган объектлар, узатиш тизимларининг ишга қобилиятлилиги, рад этишларнинг юзага келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари ўрганилди.
5.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Р.Н. Раджапова. Маърузалар матни, 2013 й.
2.Р.И. Исаев., Р.К. Атаметов., Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация узатиш тизимлари. – Т. “Фан ва технология”, 2011.
3.Р.Н.Раджапова.,Р.К.Атаметов.,Г.Д.Ахмедова Телекоммуникация узатиш
тизимлари, ўқув қўлланма, 2-қисм.
- Тошкент, 2007.
4.Основы построение текекоммуникационных систем и сетей: 0-75. Учебник для вузов / В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моганов и др; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. – М: Горячая линия – Телеком, 2004.
5.Проектирование и техническая эксплуатация цифровых телекоммуникационных систем и сетей. Учебное пособие для вузов/Е.Б. Алексеев, В.Н. Гордиенко, В.В. Крухмалёв и др.; Под редакцией В.Н. Гордиенко и М.С. Тверецкого.- М.: Горячая линия-Телеком, 2008.-392 с.:ил.
5.6. Назарий қисм
«УТнинг техник ҳолати» тушунчаси, техник эксплуатация қилиш назариясидаги асосий тушунчалардан биридир. У шайликка бўлган талабларнинг қондирилганлик даражаси, УТ ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ёки ҳисобдан чиқариш зарурлиги тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади. Шунинг учун техник ҳолатни назорат қилиш, тегишли ахборотни олиш ва таҳлил қилиш ҳамда УТ (ёки унинг элементлари)нинг эксплуатация қилиш га яроқлилиги ёки унга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш жараёни каби кўриб чиқилади.
Носозлик (ишламай қолиш)лар сабабини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф қилиш, ишончлилик кўрсаткичларини яхшиланишига олиб келади. Шунинг учун ҳам назорат, УТ ишончлилигини ошириш усулларидан бири сифатида қаралади. Назорат қилишнинг асосий вазифаси, УТ каналлари ва трактларининг объектив техник ҳолатини ўрнатишдир.
Назорат, назорат объектининг ҳолати ҳамда унинг параметрлари ва тавсифларини олдиндан белгиланган меёрлари ўртасидаги мувофиқликни ўрнатиш жараёнидир. Назорат қилинадиган параметрлар аниқлангандан кейин ҳамда уларнинг жорий қиймати меёрланган қийматлар билан солиштирилгандан кейин, назорат қилинаётган объектнинг ҳолати тўғрисидаги мухокама шаклланади (унинг параметрлари белгиланган қийматлар доирасидами, объект соз ҳолатдами ёки йўқми).
Назорат қилиш объекти деганда, техник воситалар (каналлар, гуруҳли ва линия трактлари, аппаратура, қурилмалар, айрим элементлар), уларнинг техник ҳолати тўғрисидаги лозим бўлган ахборотлар тушунилади. Санаб ўтилган объектларнинг техник ҳолатини баҳолаш учун уларни назорат қилинадиган параметрлари деб аталувчи миқдор ва сифат тавсифлари аниқланади.
Назоратни амалга ошириш учун ўлчаш ва назорат қилишнинг махсус техник воситаларидан фойдаланилади. Меёрланган метрологик хусусиятларга эга бўлган ва назорат қилинадиган параметрларнинг сон қийматини аниқланишини таъминловчи техник қурилма ва асбоблар, ўлчаш воситалари деб аталади. Назорат қилинадиган параметрларнинг идрок қилинишини, унинг қийматига ўрнатилган чегаралар билан таққослашни, назорат қилиш натижалари тўғрисидаги фикрнинг шаклланиишини ҳамда берилишини таъмин- ловчи техник қурилмалар (ёки тизимлар), назорат қилиш воситалари дейилади.
Назорат қилиш жараёнининг кетма-кет операциялари, назорат қилиш алгоритми дейилади. Назорат қилиш объектлари одатда функционаллаштириш алгоритми ва назорат қилишга яроқлилик билан тавсифланади.
Функционаллаштириш алгоритми деганда, белгиланган функцияларни бажариш учун техник восита (масалан, узатиш тизими)лар томонидан амалга ошириладиган операциялар кетма-кетлиги тушунилади. Назорат қилишга яроқлилик деб, назорат объектининг назоратни ўтказишга мослашганлигини тавсифловчи хоссасига айтилади. Шунингдек объектнинг назорат қилишга яроқлилиги, назорат қилиш воситаларининг сифати билан ҳам белгиланади.
Техник воситаларнинг ҳолатини баҳолаш учун, назорат қилишнинг кўплаб турлари ишлаб чиқилган. Уларни таснифлаш турли белгиларга кўра амалга оширилади. ªўйилган, ҳал қилиниши керак бўлган вазифага боғлиқ ҳолда, назорат қилиш қуйидаги турларга ажратилади:
-ишлашни назорат қилиш (объектнинг ўз функцияларини сифатли бажариш жиҳатидан баҳоланиши амалга оширилади);
-ишлаш қобилиятини назорат қилиш (объект ишининг сифатини белгиловчи объект параметрларининг миқдор жиҳатидан баҳоланиши);
-диагностик (назорат объектидаги носозликларнинг сабаблари ва жойларини аниқлаш учун);
- прогноз қилувчи (объектнинг техник ҳолатини келажакда қандай бўлишини олдиндан айтиш);
-профилактик (назорат объектининг, параметрлари чегаравий қийматларга етган элементларини аниқлаш ва алмаштириш);
- ўз-ўзини назорат қилиш (назорат қилиш воситаларининг иш сифатини миқдор жиҳатидан баҳолаш).
Объект ҳолати устидан назорат олиб бориш вақтининг хусусиятига кўра, назорат қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-узлуксиз (объектнинг параметрлари тўғрисидаги ахборот, ишлаш жараёнида узлуксиз равишда, объектни назорат қилиш воситаларини мунтазам улаш орқали олинади);
-даврий (белгиланган режа, дастур бўйича ўрнатилган вақт оралиғида амалга оширилади);
-эпизодик (назорат объектида юзага келадиган носозликларнинг сабаблари ва жойларини аниқлаш мақсадида тасодифий фурсатларда эҳтиёжга қараб амалга оширилади).
Назорат қилинадиган параметрларни тахлил қилиш тартибига кўра, қуйидаги назорат турларига ажратилади:
-танлов асосида (техник ходимнинг хохишига кўра, айрим элементлар, қурилмалар, аппаратура, узатиш каналлари ёки уларнинг параметрларини назорат қилиш);
-кетма-кет (назорат қилиш воситаларининг бир канали ёрдамида назорат объекти параметрларини кетма-кет баҳолаш);
-параллел (назорат қилиш воситаларининг турли каналлари ёрдамида объектнинг бир қанча параметрларини бир вақтда баҳолаш);
- аралашган (параллел ва кетма-кет назорат турлари).
Натижаларни баҳолаш турига кўра, қуйидаги назоратларга фарқланади:
-йўл қўйиладиган (объект параметрларига қўйилган жорий қийматларни белгиланган доирада топиш ва натижани яроқли-яроқсиз принципи бўйича баҳолаш билан аниқлаш);
-миқдор жиҳатидан (параметрларнинг іаєиєий ёки нисбий миқдорларини ёки уларни белгиланган меёрлардан четга чиқишини аниқлаш).
Амалга ошириш турига қараб, қуйидаги назоратларга фарқланади:
- қўлда (объектнинг хизмат кўрсатиши ходим томонидан амалга оширилади);
-автоматлаштирилган тарзда (қисман техник ходим иштирокида);
- автоматик тарзда (техник ходимнинг бевосита иштирокисиз).
Ташқи таъсирдан фойдаланишга кўра, назоратнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-пассив (назорат объектига ташқи таъсир кўрсатмасдан);
-актив (объектнинг ҳолати унга махсус қурилмалар, масалан, генератор томонидан киритиладиган сигналларга жавоб бўйича баҳоланади).
Ташкил қилинишига боғлиқ равишда, назорат қуйидагиларга бўлиниши мумкин:
-дастурий (объект махсус дастур бўйича назорат қилинади). Дастурий назорат деганда, текширишнинг тартиблаштирилган кетма-кетлиги тушунилади. Бу, текширув–функционал тугунларнинг, маълум параметрларга эга бўлган кириш сигналларига, чиқиш реакциясини аниқлаш учун ўтказиладиган операцияларнинг мажмуасидир:
-схемали (назорат объектига ўрнатилган қурилмалар, аппаратуралар ёрдамида амалга оширилади);
-масофадан теленазорат (масофадан туриб амалга оширилади);
-марказлашган (дастур бўйича умумий бошқарув пультидан тарқоқ назорат объектлари томонидан амалга оширилади);
-объектни қисман фойдаланишдан чиқариш бўйича (бундай назорат қилишда объект томонидан бажариладиган функциялар) ҳажмини қисқартириш, масалан, УТ бўйлаб узатиладиган ахборот ҳажмини қисқартириш талаб этилади, бунда линия трактлари частоталар диапазонида жойлаштирилган каналлар, гуруҳли трактлар сони қисқартирилиши мумкин;
-объектни фойдаланишдан чиқармай туриб (объектдан фойдаланиш меёрда кечадиган назорат);
-объектни фойдаланишдан чиқариш орєали (объектдан фойдаланиш тўхтатилган ҳолда назорат қилиш).
Назоратнинг ҳар бир тури ўзига хос хусусиятларга эга. УТдан фойдаланиш жараёнида ташқи кўздан кечириш, ишлаш қобилиятини ташқи белгиларига қараб текшириш, ўлчов асбоблари ёрдамида тадқиқ қилиш ва назорат қилиш усуллари ҳам қўлланилади.
Назоратнинг ишончлилиги–бу назорат қилиш натижаларига бўлган ишонч даражасини белгиловчи кўрсатгичдир. У объект параметрларини ўлчаш аниқлигига, назоратнинг тўлалиги ва чуқурлигига, халақитларнинг назорат қурилмалари ишига таъсир этишига, ўлчов ахборотини тўплаш ва акс эттириш усулларига, техник ходимларнинг малакасига ва бошқа омилларга боғлиқ. Бинобарин, ишончлилик қандайдир маънода назорат қилишнинг умумлаштирилган кўрсаткичини ўзида ифодалайди, уни ҳисоблаш формуласи, объектнинг сифат ҳолати Х параметри орқали баҳоланади. Турли омиллар таъсирида бу параметрнинг қиймати вақт ўтиши билан тасодифан ўзгаради. Шунинг учун Х параметр тасодифий катталик сифатида қаралади.
Назорат қилиш вақти – объектнинг яроқлилигини назорат қилиш, назорат усуллари, назорат қилиш жараёнларини автоматлаштириш даражаси ва техник ходимларнинг малакасига боғлиқ бўлган кўрсатгичдир.
Одатда, назорат қилиш вақти тасодифий катталик ҳисобланади, шунинг учун у ¦к(tк) тақсимлаш қонуни ёки унинг сонли параметрлари бўлган ўртача назорат қилиш вақти tн, назорат қилишнинг ўртача вақти, Назорат ваєти дисперсияси o2к ва бошқалар орқали тавсифланиши мумкин.
Назорат қилиш самарадорлиги, назоратни қўллаш фойдалилигининг умумлаштирилган кўрсаткичидир. У миқдор жиҳатдан назорат мавжуд бўлганда ва бўлмаганда объект иши самарадорлигининг нисбати орқали аниқланади.
Объект (УТ) самарадорлигининг мезони унинг ишончлилиги ёки пул кўринишида келтирадиган фойда орқали аниєланиши мумкин.
Назорат турлари ва усуллари
Ишлаш қобилиятини текшириш. Фойдаланиш даврида УТ аппаратураси, каналлари ва трактларининг ишлаш қобилияти турли усуллар билан текширилади. Асосан қарорлар қабул қилиш графасини тузиш ва афзал кўриш усуллари кенг тарқалган. Афзал кўриш усулида ишлаш қобилиятини назорат қилиш дастурини тузиш текширувлар тартибини аниқлашга асосланган. Тартибни танлаш принципи шундан иборатки, ҳар бир олдинги текширув, мумкин қадар аппаратуранинг кўп элементлари (каналлар, трактлар, узатиш тизимлари) тўғрисида маълумот берсин. Текширувларнинг кетма – кетлиги афзал кўриш функцияси асосида тузилади. Бунда назорат қилинадиган объектнинг тузилишига боғлиқ ҳолда, ҳар бир назорат қилинадиган параметрга айрим сонлар қўйилади. Одатда афзал кўриш функцияси сифатида, олдиндан берилган индекснинг, назорат объектининг элементларини максимал сонига бўлган нисбатидан фойдаланилади. Ишлаш қобилиятини назорат қилиш дастури, афзал кўриш функцияларини пасайтириш тартибида, параметрларни текширилишини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Шуниям таъкидлаш керакки, афзал кўриш функциясини аниқлашнинг белгиланган усули, назорат объекти элементларининг ишламай қолиш эҳтимоллиги ва назоратлар вақтининг бир хиллигини тақазо қилади.
Ишламай қолишларнинг турли эҳтимоллигида ва турли вақтларда афзал кўриш функциясининг текширишларини амалга оширишда, текширишларни амалга ошириш вақтининг, текшириш лозим бўлган элементларни ишламай қолиш эҳтимоллигининг йиғиндисига нисбати каби ҳисобланади. Буни мисол тариқасида кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, аппаратура саккизта функционал тугундан иборат (5.1.а-расм).
5.1- расм. Аппаратура тугунларининг ишга қобилиятлилигини назорат қилиш учун текширишлар тартибини аниқлаш
а- аппаратуранинг электрик тузилиш схемаси;
б- аппаратуранинг чиқиш графлари.
Қарорлар қабул қилиш графасини тузиш усули, эҳтимоллик усуллари тоифасига киради. Унинг моҳияти қуйидагича:
унда Р0 – назорат объектининг соз техник ҳолатдаги эҳтимоллиги; q-назорат қилиш жараёнида назорат объектининг ишламай қолиш эҳтимоллиги; b1–соз объектни носоз объект деб топиш эҳтимоллиги; b2–носоз объектни соз объект деб топиш эҳтимоллиги. Кўрсатилган эҳтимолликларни мустақил деб фараз қиламиз.
5.2- расм. Қарор қабул қилиш жараёнининг графаси
Келтирилган графадан келиб чиқадики, объектни текшириш натижаларини ҳисобга олмасдан, ишга лаёқатли деб топиш эҳтимоллиги қуйидагича:
Рнатижа= Р0(1-q)(1-b1),
текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда эса:
Рн.натижаси=[P0(1-q)(1-b1)+qb2]+(1-P0)[(1-q) b2+qb2].
Объектни ишга лаёқатсиз деб топиш эҳтимоллиги мос ҳолда қуйидагига тенг:
Pkо= q(1-P0)( 1-b2)
ва
Рн.натижаси= P0[(1-q) b1+q(1-b2)]+(1-P0)[(1-q)(1-b2)+q(1-b2)]
га тенг.
Рнатижа/Рн.натижаси. нисбат, текширишнинг ишончлилигини белгилайди.
Диагностик назорат. Фойдаланилаётган объектни ишлаётган вақтдаги техник ҳолатини аниқлаш, диагнознинг асосий вазифаси ҳисобланади (грекча «диагнозис» - аниқлаш, белгилаш деган маънони англатади). Шунинг учун диагностик назоратнинг вазифаси носозликларни излаб топиш ва уларнинг пайдо бўлиш сабабларини ўрганишдан иборатдир. Қуйидагилар диагностик назоратнинг муҳим вазифалари ҳисобланади:
-тўғри диагнозлашнинг максимал эҳтимоллиги ва диагнозлаш хатосининг минимал эҳтимоллигини таъминлаш;
-носозликларни излаб топиш учун шундай алгоритмни танлаш лозимки, иложи борича диагнозлаш вақти минимал бўлсин;
-диагнозлашнинг минимал нархини ҳамда меҳнат хажмини таъминлаш.
Техник жиҳатдан диагностик назорат махсус воситалар орқали амалга оширилади. Диагнозлаш алгоритмлари, аппаратуравий ва дастурий усуллар ва диагнозлаш алгоритмларини қўллаш воситалари билан фарқланади (5.1-расм). Диагнозлашнинг аппаратуравий воситалари, назорат объектларига конструктив боғлиқ бўлмайди ва унга фақат диагнозни ўтказишда уланади. Улар ташқи диагнозлаш воситалари деб айтилади. Агар аппаратура воситалари назорат объекти билан конструктив жиҳатидан бир бутунликни ташкил қилса, унда уларни диагноз киритилган (ўрнатилган) аппаратура воситалари дейилади. Диагноз киритилган аппаратура воситаларига, каналлардаги оддий ўлчашларни (қолдиқ сўнишларни ўлчаш ва каналда сигнал мавжудлигини текшириш) бажаришда фойдаланиладиган УТнинг устунидаги ўлчов асбоблари мисол бўлиши мумкин.
Диагностик назоратни ташқи аппаратура воситалари орқали ўтказиш қўл, автоматлаштирилган ва автоматик ҳолда амалга ошиши мумкин. Қўл воситалари (ўлчов асбоблари) махсуслаштирилган, яъни муайян объект техник ҳолатини баҳолаш учун яроқли тарзда бажарилади. Автоматлаштирилган ва автоматик ташқи аппаратура воситалари худди махсуслаштирилган каби, бир неча турли объектларнинг техник ҳолатини (тавсифлари ёки турли УТнинг узатиш трактларини) баҳолаш учун яроқли универсал воситалар бўлиши мумкин.
Диагнозлаш киритилган аппаратура воситалар деярли ҳар доим махсуслаштирилган бўлади ва уларда қўл, автоматлаштирилган ёки автоматик режимлар қўлланилиши мумкин.
Ҳар қандай УТ учун яроқли бўлган, аппаратуравий воситалардан фарқ қилувчи диагностик назоратнинг дастурий воситалари, каналлар ва трактларни муайян частоталар спектрида баҳолаш учун қўлланилиши мумкин.
5.3-расм. Диагностик назорат воситалари
Объектнинг техник ҳолатини диагностик назорат қилиш мақсадлари учун махсус тузилган дастурлар, синов дастурлари дейилади. Шунингдек диагноз мақсадлари учун, ишчи вазифаларини ҳал қилишда (ишчи дастурлар) ҳам қўлланилади. Бундай дастурлар рақамли узатиш тизимларида қўлланилади.
Шубҳасиз, диагнозлашнинг дастурий воситаларининг самарадорлиги, уларни дастурий воситалар билан биргаликда қўллаганда, яъни диагнозтик назоратнинг дастурли аппаратуравий воситалари яратилганда ошади (5.3-расмга қаранг).
Узатиш тизимларидан фойдаланиш даврида, уларни диагностик назорат қилиш сифатини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:
1.Тўғри диагнозлаш эҳтимоллиги
бу ерда: m, объект ҳолатларининг сони (кўпинча m 2 га тенг деб олинади);
Pi,j, диагнозлаш хатолигининг эҳтимоллиги.
2. Диагнозлашнинг ўртача оператив давомийлиги:
бу ерда: ti,,, i ҳолатда бўлган объектни диагнозлашнинг ўртача оператив давомийлиги; , диагнозлаш объектининг i ҳолатда бўлишини априор эҳтимоллиги; ti қиймат, ёрдамчи операцияларнинг бажарилиш давомийлигини ва хусусий диагнозлаш давомийлигини ўз ичига олади.
3. Диагнозлашнинг ўртача қиймати қуйидагича аниқланади:
бу ерда: ci, i ҳолатда бўлган объектни диагнозлашнинг ўртача қиймати.
4. Диагнозлашнинг ўртача оператив меҳнат сиғими эса қуйидагича аниқланади:
бу ерда: , объект i ҳолатда бўлганда диагнозлашнинг ўртача оператив меҳнат сиғими. ¡ртача оператив меҳнат сиғимини баҳолаш қуйидагича:
бу ерда: , z - синовда i ҳолатда бўлган объектни диагнозлашнинг оператив меҳнат сиғими.
Ҳозирги вақтга келиб, турли хил мураккаб фойдаланиш объектларининг носозликларини излаб топиш ва техник ҳолатининг аниқ диагнозини белгилашнинг кўплаб усуллари ишлаб чиқилган. Узатиш тизимларига техник хизмат кўрсатиш даврида амалга ошириш бўйича улар орасида энг оддийлари қўйидагилардир:
элементлар бўйича текшириш усули; бу усулда аппаратуранинг барча элементлари биттадан кетма-кет текширилади. Шунингдек, УТнинг диагностик назорати ҳам қисмлар (масалан, станциялар) бўйича кетма-кет бажарилади. Ишламай қолган элемент аниқланганда, қидириш тўхтатилади ва элементни алмаштириш (ёки узатиш тизимининг участкасини таъмирлаш), ундан кейин эса аппратура ёки бутун узатиш тизимининг ишлаш қобилиятини бутунлигича текшириш амалга оширилади;
носозликларни излаб топишнинг оптимал алгоритми; бунда носозликларни ўртача излаб топиш вақти минимал. Агар аппаратура (ёки УТ қисмлари) нинг ҳар бир элементини текширишга сарфланадиган ўртача вақт ва N элементдан ҳар бирининг бузилиши ҳисобига аппаратуранинг ишламай қолиш (ёки УТнинг ҳар бир қисмини бузилиши туфайли УТнинг ишламай қолиш) эҳтимоллиги маълум бўлса, унда алгоритмни тузиш мумкин.
Аппаратура элементлари тенг ишончли, ҳар бир элементни текширишнинг ўртача давомийлиги эса турлича (t1¹t2¹...¹tN) деб фараз қилайлик. У ҳолда, элементларни текшириш тартибини t1<t2<...<ti<...tN шартга биноан амалга ошириш мақсадга мувофиқ, яъни бунда ишга лаёқатлиликни текшириш, кам вақт талаб қиладиган элементлардан бошланади. Мана шу ва кейинги мисолларда 1,2,…N рақамлар элементларни мос келадиган текшириш учун қўлланилади.
Агар ҳар бир элементни текшириш давомийлиги бир хил, уларнинг ишламай қолиш эҳтимоллиги турлича бўлса (Р1¹Р2¹... ¹РN) у ҳолда ишламай қолиш жойини излаб топишнинг энг кам ўртача вақтини олиш учун текширишни ишламай қолишнинг катта шартли эҳтимоллигига эга элементдан бошлаш керак, яъни текшириш P1>P2>...>Pi>PN тартибда амалга оширилади, агарда (t1¹t2¹...¹tN) ва (Р1¹Р2¹...¹РN) бўлса, текширишнинг оптимал алгоритми қуйидаги тенгсизликка риоя қилинган ҳолда амалга оширилади: P1/t1>P2/t2>...> Pi/ti> PN/tN.
Элементлар бўйича текшириш усули, ҳар қандай тузилишга эга бўлган аппаратура ёки тизим учун қўлланилиши мумкин. Бироқ, нима бўлганда ҳам, бу усулда текширишлар сони кўп бўлганлиги туфайли носозликларни излаб топиш учун кўп вақт талаб қилинади, бу усулнинг асосий камчилиги ҳам шунда.
Кетма-кет гуруҳли текшириш усули. Бу усулда аппаратура алоҳида элементлар гуруҳига бўлинади (УТ бўлган ҳолда, у алоҳида участкаларга бўлинади). Кейин ўлчаш йўли билан носоз элементи (участкаси) бўлган гуруҳ аниқланади. Шундан сўнг элементларнинг ушбу гуруҳи кетма-кет кичик гуруҳларга бўлинади ва носоз элементи бўлган кичик гуруҳ аниқланади. Ушбу кичик гуруҳ яна кичик гуруҳларга бўлинади, шу тарзда носоз элемент аниқлангунгача давом эттирилади.
Аппаратуранинг тузилиш схемасини элементлар гуруҳига ажратишнинг уч варианти мавжуд: ярим миқдорда ажратиш, ишламай қолиш эҳтимоллигига кўра ажратиш, текширишларнинг ўртача вақтини тенглиги принципи бўйича ярим миқдорда ажратиш мезони. Биринчи вариантнинг моҳияти шундаки, тизим элементлари иккита тенг гуруҳга ажратилади. Носоз элементи бўлган гуруҳ аниқлангандан кейин, уни яна иккита тенг кичик гуруҳга ажратилади, шу тарзда носоз элемент топилгунгача давом этади. Иккинчи ваиантда аппаратура (тизим), тенг бўлган икки қисмга шундай ажратиладики, бунда ҳар бир қисмда ишламай қолишлар эҳтимоллиги тенг бўлади. Учинчи вариантда гурухларга ажратиш принципи, аппаратура схемаси икки қисмга ажратилганда текширишларнинг ўртача вақти ҳар бир қисмда бир хил бўлаш шартига асосланган.
Тармоқланган тузилишга эга бўлган мураккаб аппаратурани диагнозлаш ҳолатида, носозликларни излаб топишнинг аралашган усулидан фойдаланилади. Бу усулда аппаратура (тизим) ҳолатини таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш, бир хил бўлган носоз элемент (тизим участка)ларни қатъий аниқланишини таъминловчи параметрларнинг гуруҳи текширилгандан сўнг амалга оширилади. Бунда текширишлар кетма-кетлиги ихтиёрий бўлиши мумкин.
Диагнозлашдан олдин иккита жадвал тузилади. Биринчи жадвалда аппаратура элементлари ёки тугунларининг ҳолати ва назорат қилинадиган параметрларнинг қийматлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатувчи маълумотлар берилади. Иккинчи жадвалда, параметрлари меёрда ва меёрда бўлмаган ҳолатлардаги у ёки бу элемент: тугун, блок, қурилма ва ҳ.кларнинг носозлиги кўрсатилади.
Техник қурилмаларни ва аппаратураларни диагнозлашнинг яна қатор усуллари мавжуд. Муайян техник объектни диагнозлаш учун энг яхши усул, текшириш вақти энг кам бўлганидир.
Прогнозловчи назорат. Ҳозирги вақтда фойдаланиладиган объектларнинг сифатини прогнозлашдан кенг фойдаланилмоқда. Фойдаланиладиган объектларнинг тавсифларини ўрганиш қонуниятларини билиш, ишламай қолишнинг эҳтимолий вақтини аниқлаш ва унинг олдини олиш юзасидан чоралар кўриш (элементни алмаштириш, созлашни ўтказиш ва ҳ.к.) имконини беради. Бинобарин, ишламай қолишларни прогноз қилиш УТ ишончлилигини ошириш усулларидан биридир.
Прогноз деганда, фойдаланиш объектининг келажакдаги мумкин бўлган ҳолатлари ва уларни амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги илмий асосланган ҳулоса (фикр) тушунилади.
Прогнозлаш - бу прогнозларни ишлаб чиқиш жараёнидир. Прогнозлаш усули - бу, муайян прогнозларни ишлаб чиқиш ва махсус қонунлар йиғиндисидир. Прогноз модели, прогнозлаш объектининг модели бўлиб, унинг тадқиқ қилиниши объектнинг келажакдаги мумкин бўлган ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни олиш имконини беради. Прогнозни олдиндан мўлжаллаш даври – бу прогноз ишлаб чиқилган қисқа вақт оралиғидир.
Прогнозлаш усулини танлашни асослаш учун унинг сифатини миқдорий баҳолаш мезонларига эга бўлиш керак. Шундай мезонлар сифатида прогнозлашнинг сифат кўрсаткичлари ҳизмат қилиши мумкин. Уларнинг энг муҳимларига: прогноз аниқлиги, ишончлилиги, самарадорлиги ва прогноз қиймати киради.
Прогнозни амалга ошириш усуллари. Техник ҳолатни прогноз қилиш, узатиш тизими аппаратурасининг ҳолатини белгиловчи прогноз қилинувчи параметрларни назорат қилиш маълумотлари асосида амалга оширилади. Бу параметрлар t вақт ичидаги қийматлар ёки қандайдир статистик кўрсаткичлар орқали тақдим этилади.
Назорат қилинадиган параметрларнинг турига боғлиқ ҳолда қуйидагилар аниқланиши мумкин:
-келажакдаги вақтнинг бир бўлаги давомида, унинг катталигини ўзгариши;
-назорат қилинадиган параметр қийматининг йўл қўйиладиган чегарадан чиқмаслик эҳтимоллиги;
-назорат қилинадиган параметр, жараёнларнинг қайси турига тегишли.
Прогнознинг турли усуллари ва уларни амалга ошириш йўллари ишлаб чиқилган. Ҳозирги вақтда улардан кенг тарқалгани қўйидагилар:
1.Аналитик прогнозлаш усули. Бундай усул назорат қилинади- ган x параметр (узатиш тизими, аппаратураларининг ҳолатини тавсифловчи сигнал сатхи, ночизиқли махсулотлар сатхи, ҳалақит қуввати, лазернинг нурланиш қуввати, сигнал фазасининг ўзгариши ва бошқалар) детерминантланган j(x,t) функция кўринишида тақдим этилганда қўлланилади. Бу функцияни t0 дан tn гача бўлган вақт оралиғида назорат қилган ҳолда, тегишлича to,t1,......,tnÎTн, вақт ичида- ги j(t0), j(t1),..., j(tn) қийматлари аниқланади. Бу ерда: Тн–назорат оралиғи. Ундан кейин j(tn+1) функциянинг tn+1,tn+2,...,tn+mÎTн вақт ичида прогноз қилинадиган оралиқдаги қийматлари аниқланади: φ(tn+1),φ(tn+2), ...,φ(tn+m).
5.4-расм. Прогнозлаш параметрларининг ўзгариши мумкин бўлган бир кўриниш
5.5-расм.Назорат қилинадиган параметрларнинг маълум T1 ва номаълум T2 вақтдаги қийматлари
Оддий ҳолатда, вақт бўйича прогнозланадиган параметрнинг ўзгариш қонунини тавсифловчи φ(x, t) функция, бир ўлчамли бўлиши мумкин. Шундай функция мавжуд (11.7-расм) ва аппратуранинг ишламай қолиши t2 вақтда юз беради деб тахмин қиламиз. Унда прогноз оралиғини аниқлаш учун, t1(tnp=t2—t1) вақтдаги tnp параметри- нинг қийматини ўлчаш етарли бўлади. Аналитик ифодалаш бўлмаганда, фойдаланилаётган объектнинг ҳолатини белгиловчи функция учун экстрополяция усулидан фойдаланилади. Прогноз қилинадиган параметрни Т1 вақт мобайнида назорат қилиш натижасида (5.5-расм), Dt(Dt = t1—to=t2—t1 = tn—tn-1) доимий оралиқ орқали олинган, t0, t1,...,tn, вақт онларига мос келувчи x(tо),x(t1),...,x(tn) қийматларни олиш мумкин. Бу маълумотлар асосида параметрнинг келажак вақт онлари tn+1.....,tn+i,...,tn+m, даги, яъни Т2 экстрополяция давридаги x(tn+1),...,x(tn+i),x(tn+m), қийматлар ҳисобланади.
Прогноз бошқа усул орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Жумладан, x параметр қийматининг ўзгариш (масалан, камайиш) тезлигини ўлчаш, яъни dx/dt биринчи ҳосилани аниқлаш имкони бўлса, унда x нинг қандай қийматида аппаратуранинг бузилиши юзага келганлигини билган ҳолда, олдини олиш даврини аниқлаш мумкин.
2. Эҳтимолий прогноз усули. Унинг моҳияти, текшириладиган параметр қийматининг ўрнатилган чегарадан чиқмаслик эҳтимоллигини аниқлашдадир. ¡лчашлар орқали xs (s=1,2,...,k) параметрининг ti (i=1,2,......n) вақт онларидаги қийматлари топилади деб фараз қиламиз. ²ар бир ti вақтда j(x, ti) ҳолат функцияси Fi(j) тақсимлаш функцияси орқали тавсифланади. У ҳолда, xs(ti), j(xs,ti), Fi(j), tiÎ[0,...,tn] маълум қийматлар орқали Fn+j(e)=Р{[j(x,tn+j)—φн(x)]<e, ҳисобланади. Бу ерда tn+j(j=1,2,...,m) қийматлар учун tn+1,...,tn+m вақт доирасида e=φ*(xs)-φ н(xs), φн (xs) лар номинал, φ*(xs) эса мумкин бўлган қиймат.
3.Статистик синфлаш усули. У назорат қилинадиган жараённи бир турига (ёки синфларидан бирига) киритишга асосланган. Вазифа қуйидагича таърифланади: to вақт онида φ(x) ҳолат функциясини тавсифловчи x1, x2,...xk параметрнинг қийматлари олинади деб фараз қилинади. xk параметрларнинг қийматларини йиғиндиси бўйича назорат қилинадиган жараён (параметр) нинг у ёки бу турга мансублиги тўғрисида қарор қабул қилиш зарур. Турлар сони назорат қилинадиган параметрларнинг ўзига хос хусусиятлари орқали аниқланади.
Ушбу прогнозлаш усулининг асосий математик аппарати, образни аниқлаш аппаратидир. Усул ўтиш жараёнлари ёки алоқа узилишлари эпюрларини таҳлили асосида УТ аппаратураси, каналлари ва трактларининг ҳолатини прогноз қилишда кенг қўлланилади.
4.Статистик градиент усули. Унинг моҳияти шундан иборатки, бунда x(t), йўл қўйиладиган чегаралар доирасида прогнозланадиган тасодифий жараённи таърифловчи қандайдир xмумкин(t) функциянинг кўпайиш ёки камайиш қонуниятини статистик баҳолаш мумкин. Бунинг учун, tи ихтиёрий вақт онига мос келадиган xчегара, белгиланган чегаравий қийматдан бошлаб l ошиши аниқланади. x(t)ни ўсиб борувчи функция деб фараз қиламиз. У ҳолда:
Dx1=x(tn+1)- x(tn),
Dx2=x(tn+2)- x(tn+1),
.....................................
...................................
....................................
Dxi=(x(tn+1)- x(tn+l-1).
Бу ўсишлар аниқлангандан кейин, вектор йиғиндини тузамиз:
,
бу ерда: j=1,2,..., l, йиғиладиганларни ўсиб бориш сони, i=t эса ягона тасодифий векторлар. Бу ифода l ∞ бўлганда линия муҳити учун lim dir qi=dir Ñx, функциянинг градиентини ўзида ифодалайди, бу ерда: dirθ=θ/|θ|, q вектор йўналиши; Ñx, x(t) функциянинг градиенти. Сўнгра барча Ñx ўсишлар бўйича, q нинг ўртача қийматини топамиз. Агар параметрлар муҳитда тенг тақсимланган бўлса,: М(dirqi)=dirÑx, бу қийматлар градиент йўналиши билан мос тушади. Охирги l да, q векторининг топилган йўналиши градиент йўналишининг статистик баҳоси бўлади. Айнан ундан прогнозлашда фойдаланилади. x(t) жараёнининг прогноз қилинадиган қиймати x(tn+l+)=xчегара+Мj(dirql), кўринишида аниқланади. Бу ерда: dn прогнозлаш қадами.
6– амалий машғулот
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Узатиш тизимларининг каналлари ва трактларини ўлчаш ва созлаш
6.1. Машғулотнинг мақсади
Узатиш тизимларининг ўзига хос хусусиятлари, узатиш тизимининг параметрлари, уларни ўлчаш, ўлчашнинг мақсади ва вазифаси, меъёрлари ўлчаш усулларини ўрганишдан иборат.
6.2. Топшириқ
1.2.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг: маърузалар матнининг (2 қисм) 10 - бўлимини, [2] адабиётнинг 9-бўлимини, [5] адабиётнинг 7-бўлимини ўрганиш ва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур.
1.2.2. Ўзингиз янги педагогик технология турлари бўйича узатиш тизимларининг ишончлилик кўрсаткичларига мисол тузинг.
6.3. Назорат саволлари
1. Узатиш тизимларининг қандай параметрларини биласиз?
2. Қандай мақсадларда ўлчашлар амалга ошади?
3. Ўлчашларнинг қандай турларини биласиз?
4. Узатиш тизимини эксплуатация килиш коэффициентини қандай ошириш мумкин?
5. Техник хизмат кўрсатиш ишлари қандай амалга оширилади?
6. Техник хизмат кўрсатиш қандай ташкил қилинади?
7. Техник хизмат кўрсатишнинг қандай асосий кўрсаткичлари бор?
8. Таъмирлаш деганда нима тушунилади?
9. Таъмирлашнинг қандай турлари мавжуд?
10. Қандай мақсадларда таъмирлаш ўтказилади?
11. Қандай ўлчов турлари мавжуд?
12. Қандай созлаш усуллари мавжуд?
6.4. Амалий машғулотга якун ясаш
Узатиш тизимларининг параметрлари, уларни ўлчаш, ўлчаш усуллари, ўлчашларни амалга ошириш, бузилган объектларни тузатиш, рад этишларнинг юзага келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари ўрганилди.
6.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Р.Н. Раджапова. Маърузалар матни, 2013 й.
2. Р.И. Исаев., Р.К. Атаметов., Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация узатиш тизимлари. – Т. “Фан ва технология”, 2011.
3.Р.Н.Раджапова.,Р.К.Атаметов.,Г.Д.Ахмедова Телекоммуникация узатиш
тизимлари, ўқув қўлланма, 2-қисм.
- Тошкент, 2007.
4.Основы построение текекоммуникационных систем и сетей: 0-75. Учебник для вузов / В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моганов и др; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. – М: Горячая линия – Телеком, 2004.
5.Проектирование и техническая эксплуатация цифровых телекоммуникационных систем и сетей. Учебное пособие для вузов/Е.Б. Алексеев, В.Н. Гордиенко, В.В. Крухмалёв и др.; Под редакцией В.Н. Гордиенко и М.С. Тверецкого.- М.: Горячая линия-Телеком, 2008.-392 с.:ил.
6.6. Назарий қисм
Ўлчашнинг мақсади ва вазифаси. Юқори сифатли ахборотларни узатишни таъминлаш учун, УТнинг каналлари ва трактлари маълум талабларни қанотлантириши керак. Сигналларга бузилиш ва халақитларнинг таъсири, амалий жиҳатдан бартараф этилган ёки минимумга етказилган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам сигналлар ва узатиш трактларининг параметрлари ва тавсифларини электр ўлчовлари алоіида аҳамиятга моликдир, шунингдек узатиш сифатига таъсир этувчи жараёнларга ҳам эътибор бериш керак.
Ўлчовлар, меёрланган метрологик хоссаларга эга бўлган ва назорат қилинувчи жараёнлар (электрик, оптик, электромагнит ва бошқалар)нинг сон қийматини аниқлашни таъминлайдиган техник воситалар ёрдамида амалга оширилади.
Ўлчовлар қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
-узатиш сифатининг мос келувчи тегишли талабларини белгилаш учун, узатилувчи сигналлар ва ишлов берилувчи узатиш трактларининг статистик хусусиятларини тадқиқ қилиш;
-созлаш ишларини ўтказиш;
-электр тавсифномаларнинг кутилган ёки мумкин бўлган қийматларига мувофиқлигини тасдиқлаш.
Узатиш тракти ва унинг таркибий қисмининг электрик тавсифлари тасдиқланган меёрларга мувофиқ бўлиши керак.
Меёр деб, узатиш каналлари ва трактлари, шунингдек уларнинг таркибий қисмларининг электрик тавсифларига қўйиладиган, бажарилиши мажбурий бўлган талабларига айтилади. Электрик меёрлар созловчи ва фойдаланувчи меёрларга бўлинади. Созловчи меёрлар, узатиш трактларини дастлабки созлашда ва фойдаланиш жараёнида профилактик созлашда амалга оширилади. Фойдаланиш меёрларини созлаш меёрлари билан солиштирилса, профилактик созлашлар орасидаги даврга мўлжалланган ва алоқани қониқарли даражада сифатини таъминлашгача бўлган айрим параметрлар бўйича пасайтирилган.
Ўлчов турлари. Амалиётда, қўлланиладиган УТларини эксплуатация қилиш вазифаси бўйича турли кўнишдаги ўлчовлар ўтказилади. Улардан асосийлари қуйидагилардир:
Созловчи ўлчашлар, аппаратуралар пайвандлангандан кейин ўтказилади. Созланган меёрларни қаноатлантирувчи бу ўлчашларнинг натижалари, уларнинг электрик хужжатларига ёзилади ва бу узатиш каналлари ва трактлари фойдаланишга яроқлилигига гувоілик беради. Кейинчалик бу хужжатлардан, назорат жараёнларини енгиллаштириш ва узатиш трактидаги носозликларни аниқлаш намуналари сифатида фойдаланилади.
Электрик хужжатлар, магистрал ва минтақавий линияларни ташкил қилувчи УТлари ва узатиш каналларининг асосий ва захира трактлари учун тузилади. УТ ёки линия трактининг хужжати, линия трактининг охирги станциялари ўртасидаги участкалар учун тузилади. Худди шу участкаданги гуруіли трактлар учун хужжат, оддий трактлардаги каби тузилади.
Гурухли таркибий тракт хужжати, шу трактда ташкил этилган ТЧ каналларнинг электрик параметрларига эга бўлади. Кенг оралиқли каналларнинг (телевизион, газета оралиқларини узатиш ва хоказо) электрик хужжати, ўзлари ташкил этилган бирламчи тармоқнинг охирги станциялари ўртасида тузилади.
Назорат ўлчовлари, канал ҳосил қилувчи аппаратуранинг электрик параметрларини текшириш, гурухли ва линия трактларининг ҳолатини баҳолаш мақсадида ўтказилади. ТЧ каналларнинг назорат ўлчовлари қуйидаги икки параметр бўйича ўтказилади: энг катта юклама соатидаги қолдиқ сўниш ва йиғинди халақитлар (шовқинлар). Ўлчашлар автоматик ёки қўлда бажарилади.
Профилактик ўлчовлар, бу текшириш ва созлаш ишларининг мажмуасидир. Унинг мақсади, ускуналарнинг ва канал параметрларининг қийматлари, фойдаланишга киритилган жараёнда белгиланган қийматларга мос тушишини аниқлашдан иборат. Агар мос келмаса, унда яна созлашни амалга ошириш лозимлигини белгилайди. Профилактик ўлчовлар линия трактида, унда ташкил этилган гуруҳли трактларда ва ТЧ каналларда, шунингдек захирадаги линия трактларида ўтказилади. Ўлчашлар даврий (режа бўйича) ва зарурат юзасидан (режадан ташқари) ўтказиладиган қоидага кўра, УТнинг энг кичик юкламали даврида (масалан, кечқурунги ва тунги соатларда, якшанба кунлари) амалга ошади. Режадаги ўлчашларнинг ҳажми ва даврийлиги, УТнинг тури ва унни эксплуатация қилиш шартларига боғлиҳ бўлади. Улар тегишли йўриқномалар билан аниқланади. Бирламчи тармоқнинг УТда ўтказиладиган ўлчаш ишларининг батафсил таркиби махсус адабиётларда, техник эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома ва қўлланмаларда берилган.
УТни созлаш. Тизимни созлаш деганда унинг техник тавсифлари ва параметрларини техник лойиҳалар ва трактлар ҳамда каналлар учун меёрларга мувофиқ кўзда тутилган ҳолга келтириш маҳсадида ўтказиладиган ишлар тушунилади. Созлаш қуйидаги ишлардан иборат:
-охирги ва оралиқ пунктларнинг аппаратуралари созлигини текшириш, унинг ишга қобилиятлилигини ва пайвандлашнинг тўғрилигини аниқлаш, электр таъминоти манбаларининг кучланиши ва сигнализация ҳамда муҳофаза схемаларини созлигини текшириш, ташувчи, тракт ва назорат частоталарининг сатхларини текшириш, уларнинг электрик тавсифларини меёрга келтириш учун аппаратура тугунларида аниқланган носозликларни бартараф этиш ва ростлаш (зарур ҳолларда);
-линия қурилмалари, коммутациялаш қурилмалари ва автоматик назорат воситаларининг техник ҳолатининг текшириш;
-лозим бўлган турли вазифали созлагичларни улаш ва кучайишни ростлаш;
- УТнинг барча каналларини ростлаш ва аппаратура, тракт ва каналларга хужжат тузиш.
Охирги ва оралиқ пунктлардаги аппаратураларнинг созлаш даврида белгиланган иш режими кейинчалик эксплуатация қилиш жараёнида назорат қилинади.
Олдин айтиб ўтилганидек, созлаш ишлари мажмуасида асосий элементлардан бири бу ўлчашдир. Эксплуатация қилиш жараёнида созловчи ўлчашларнинг у ёки бу ҳажмдагиси даврий равишда, шунингдек таъмирлаш-тиклаш ишларидан кейин зарурий ҳолда ўтказилади. Бу, вақт ўтиши билан аппаратуранинг актив элементларини эскириши туфайли унинг алоҳида тугунларининг тавсифларини белгиланган меёрлардан оғиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, электрик тавсифларнинг оғиши ишдан чиққан элементлар (ячейкалар)ни янгиси билан алмаштириш туфайли юзага келган бўлиши ҳам мумкин. Ўлчашларни ўтказиш, УТнинг тракт ва каналларининг ишончлилиги ҳамда сифатининг талаб этилган даражасини тутиб туриш имконини беради. Ўлчанадиган параметрлар ва тавсифлар ҳар бир УТнинг тавсифида берилади.
Турли каналлар сонига эга бўлган ТЧ каналларни эксплуатация қилиш ва УТнинг тузилиш принципи бўйича тажриба шуни кўрсатдики, берилган даражадаги ишончлилик, канал ҳамда трактларнинг сифати, хизмат кўрсатиш нархини пасайтириш ва техник ходимларнинг меҳнат маҳсулдорлигини ошириш учун қатор муаммоларни ҳал этиш лозим.
Барча ЛАЦ ва кабелли участкаларда анъанавий ўлчаш асбоблари қўлланилаётган бир даврда уларни оқилона тақсимлаш муаммоси юзага келади, уларни бир жойда жуда кўпини ортиқча сақлаш, асбоблардан фойдаланиш самарадорлигини пасайишига, бошқа жойда етишмаслигидан эса УТнинг туриб қолиш вақтини кўпайишига олиб келади. Мазкур муаммони ҳал этиш учун оммавий хизмат кўрсатиш назарияси усулидан фойдаланилади. Бунда катта ҳажмли ЛАЦ учун (1000 дан кўп ТЧ каналлар сонига эга бўлган) ўлчаш жараёни кутилган очиқ турдаги (агар ўлчашларга қўйиладиган талаблар оқими чегараланмаган бўлса) оммавий хизмат кўрсатиш тизими каби қаралади. Бошқа ЛАЦлар ва кабелли участкалар учун хизмат кўрсатиш жараёнининг математик модели кўриниши ўзгаради, чунки хизмат кўрсатиш объектларининг сони ва ўлчашларга бўлган талаблар оқими чекланган бўлади.
Бир турдаги асбобларнинг мақбул сонини ҳисоблаш учун дастлабки маълумотлар статистик кузатишлар асосида аниқланади. Масалан, турли ўлчаш асбобларини қўллашнинг тез-тез такрорланиши аниқланади ва текширилади; турли асбоблар билан битта ўлчашнинг ўртача давомийлиги; ўлчашларни ўтказишнинг бошлаши талабларини ўртача кутиш вақти; навбатдаги ўлчашларга бўлган талабларнинг ўртача сони; асбобларнинг туриб қолиш коэффициенти.
Бир турдаги ўлчаш асбобларининг мақбул сонини аниқлашда, хизмат кўрсатиш сифатини белгиловчи мезонларгина эмас, балки УТнинг ишлашидаги харажатларни кўрсатувчи иқтисодий мезонлар ҳам ҳисобга олинади.
Ҳозирги вақтда канал ва трактларнинг тавсифларини ўлчаш учун, автоматлаштирилган ва автоматик мажмуаларни яратиш, уларни такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ўлчаш мажмуаси мисолида қуйидагилардан ташкил топган асбоблар мажмуаси хизмат қилиши мумкин: ўлчов генераторлари, танланган сатх кўрсатгич, кенг оралиқли сатх кўрсаткич, АЧХни ўлчагич, сўнишлар магазини ва қатор фильтрларни олиш мумкин.
Автоматлаштиришни қўллашда бундай мажмуалар, микропропроцессорлар ёки стандарт бошқарув ЭҲМлари каби махсус бошқарув қурилмалари билан тўлдирилади.
Ўлчов асбобларининг ўзида микропроцессорларни қўллаш, етарли даражада уларнинг метрологик тавсифларини яхшилайди. Масалан, ўлчаш аниқлиги ошади (ўлчашдан олдин нолни автоматик ўрнатиш, асбобни ўзини калибровкалаш ва бошқа операциялар), ўлчанган катталикларнинг математик функциясини ва статистик тавсияларини олиш имконилари юзага келади.
Ўлчов асбоблари мажмуасига кирувчи, бошқарув қурилмалари, берилган ўлчовларни ҳужжатлаштириш ва уларга ишлов бериш қурилмалари орасидаги боғланишни амалга ошириш учун интерфейслардан фойдаланилади.
Ўлчаш мажмуаларида интерфейслар орқали беш турдаги асбобларнинг мослашишига эришилади:
-ахборотли– бу ахборотли параметрлар ва сатхлар бўйича асбобларнинг мослиги. Асбоблар орасида ўзаро боғланиш, ахборотли, бошқарув, дастурий, манзил ва бошқа махсус сигналларни қўллаш орқали амалга ошади;
-конструктив - бу асбобнинг конструктив параметрларини мослиги;
-энергетик – таъминот манбалари билан боғловчи асбобларнинг, линия ва асбоблар таъминланадиган кучланиш ва токларининг мослиги;
-метрологик – бу ўлчаш натижаларининг таққосланиши, кириш ва чиқиш занжирларининг мослиги;
- фойдаланиш – бу мўтадиллик ва ишончлилик бўйича асбоб тавсифларининг мослиги.
Тузилган ўлчовлар мажмуасида, параметрлари халқаро электротехник комиссия тавсияларига мос келувчи стандарт интерфейслардан фойдаланилади,
Мисол тариқасида алоқа тармоқ тугунларидаги ЛАЦда гурухли ва линия трактларида автоматлаштирилган назоратни ташкил қилиш имкони бўлган бир вариантни кўриб чиқамиз (3.4-расм).
Бу ерда, гуруҳли ва линия трактларининг йиғиндиси назорат объекти ҳисобланади. Улар, гурухли трактлар қайта уланадиган устунларда ва линия кучайтиргичлари ҳамда созлагичларининг устунларида тугайдиган ЛАЦда жойлашган. Бу устунларда, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган, трактларга асбобларни автоматик уловчи қурилмалар (АУҚ) жойлаштирилади. Улар техник хизмат кўрсатиш (ТХК) секциясида жойлашувчи, АУҚ ва линиялар ёрламида уловчи линиялар коммутаторига (УЛК)га уланган.
Ҳаракатланувчи назорат–ўлчов асбобларининг мажмуаси, ЛАЦдаги каби ТХКда ҳам жойлаштирилади. У, трактларга қўлда уланиш қурилмаси (ҚУҚ), асбобларнинг коммутаторлари (АК), ўлчов генератори (ЎГ), танланланган сатх ўлчагич (ТСЎ), дискрет сигналлар узатгичи ва қабул қилгичи (ДСУ ва ҚҚ), бошқариш ва ахборотни ўлчаш, таймер ва дисплейга эга бўлган микро ЭҲМ асосидаги махсус бошқарувчи ва маълумотларни қайта ишловчи қурилма (МБ ва МҚҚ)лардан иборат.
6.1-расм. Алоқа тармоқ тугунларидаги ЛАЦда гурухли ва линия трактларида автоматлаштирилган назоратни ташкил қилиш имкони бўлган вариантлардан бирининг схемаси кўрсатилди. Бу ерда: БГЎУ-бирламчи гурухларни ўзартирувчи устун; ИГЎУ-иккиламчи гурухларни ўзартирувчи устун; ЛСКУ-линия сигнал ларини кучайтирувчи устун; ҚУҚ-қўлда уланиш қурилмаси; АК-асбобларнинг коммутаторлари; ЎГ-ўлчов генетори; ТСЎ- танланланган сатх ўлчагич; ДСУ ва ҚҚ-дискрет сигналлар узатгичи ва қабул қилгичи; (МБ ва МҚҚ)- махсус бошқарувчи ва маълумотларни қайта ишловчи қурилмаси; ИУФК-интерфейсдан умумий фойдаланиш канали; УЛК- уланувчи линиялар коммутатори.
Ҳаракатланувчи асбоблар мажмуаси, МБ ва МҚҚлар билан стандарт ИУФК (интерфейсдан умумий фойдаланиш канали) орқали уланган. Асбоблар ҳолатини ўзгартириш, оператор ёки ТХК тизимидаги ЭҲМ орқали назорат қилинаётган тракт ва назорат шартлари тўғрисида маълумотлар киритилувчи МБ ва МҚҚ буйруқлари бўйича амалга оширилади. МБ ва МҚҚ буйруклари тизими, арифметик, тригонометрик ва мантиқий амаллардан ташқари, “А асбобни Б ҳолатга ўтказиш” ва “А асбобни унинг ҳолати тўғрисида сўроқлаш ва Б ҳолат қийматини тайинлаш” командаларини ўз ичига олади. Трактларнинг тавсифларини назорат қилиш, “Алоқа ўрнатилиши”, “Маълумотларни узатиш”, “Маълумотларни қабул қилиш”, “Синхронизация”, “Ўлчаш” дастурларидан ва сигнал параметрларини ўлчаш натижаларини қайта ишлаш дастурларидан тузилади. Намунавий назорат дастурлари магнит тасмага ёзилади.
Уларни қўллаш учун назорат қилинаётган узатиш йўналишидаги (тўғри ёки тескари) тракт тури ва рақами, назорат режими (бошқарувчи ёки бошқарилувчи), назорат қилинаётган тавсиф тури, дастур ишининг бошланиш вақти ҳақидаги маълумотларни киритишнинг ўзи кифоя.
7– амалий машғулот
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
7.1. Машғулотнинг мақсади
Узатиш тизимларига техник хизмат кўрсатиш, техник хизмат кўрсатишнинг мазмуни, техник хизмат қилиш ташкил қилиш усулларини ўрганишдан иборат.
7.2. Топшириқ
1.2.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг: маърузалар матнининг (2 қисм) 10 - бўлимини, [2] адабиётнинг 9-бўлимини, [3] ўқув қўлланмани 10-бўлимини ўрганиш ва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур.
1.2.2. Ўзингиз янги педагогик технология турлари бўйича узатиш тизимларининг ишончлилик кўрсаткичларига мисол тузинг.
7.3. Назорат саволлари
1. Узатиш тизимларига техник хизмат кўрсатиш деганда нимани тушунасиз?
2. Техник хизмат қандай мақсадларда амалга оширилади?
3. Техник хизмат қандай ташкил қилинади?
4. Техник зизмат кўрсатишнинг қандай усуллари мавжуд?
5. Техник хизмат кўрсатиш қандай тадбирларни ўзига бириктирган?
6. Техник хизмат кўрсатишни қандай оптималлаштириш мумкин?
7.4. Амалий машғулотга якун ясаш
Узатиш тизимларига техник хизмат кўрсатиш, техник хизмат кўрсатишнинг мазмуни, техник хизмат қилиш ташкил қилиш усуллари ўрганилди.
7.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Р.Н. Раджапова. Маърузалар матни, 2013 й.
2. Р.И. Исаев., Р.К. Атаметов., Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация узатиш тизимлари. – Т. “Фан ва технология”, 2011.
3. Р.Н.Раджапова.,Р.К.Атаметов.,Г.Д.Ахмедова Телекоммуникация узатиш
тизимлари, ўқув қўлланма, 2-қисм.
- Тошкент, 2007.
4. Основы построение текекоммуникационных систем и сетей: 0-75. Учебник для вузов / В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моганов и др; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. – М: Горячая линия – Телеком, 2004.
5. Проектирование и техническая эксплуатация цифровых телекоммуникационных систем и сетей. Учебное пособие для вузов/Е.Б. Алексеев, В.Н. Гордиенко, В.В. Крухмалёв и др.; Под редакцией В.Н. Гордиенко и М.С. Тверецкого.- М.: Горячая линия-Телеком, 2008.-392 с.:ил.
7.6. Назарий қисм
Техник хизмат кўрсатишнинг мазмуни ва усуллари
Узатиш тизимларидан фойдаланиш жараёнида, уларнинг ишончлилигини лойиҳалаш даражасини тутиб туришга қаратилган махсус тадбирлар ўтказилиши зарур. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши техник хизмат кўрсатиш (ТХК) деб аталади.
Шундай қилиб ТХК, фойдаланилаётган тизимнинг таркибий қисми ҳисобланади. Узатиш тизимларининг сифат қўрсаткичларини лойиҳалаш қийматларини тутиб туриш мақсадида ишларни ташкил қилинишини ва тартибини белгиловчи ўзаро боғланган воситалар ва хужжатлар йиғиндиси техник хизмат кўрсатиш тизими дейилади.
ТХКни ташкил қилиш, узатиш тизимларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Улардан асосийлари қуйидагилар:
-УТнинг катта масофаларга тарқалганлиги;
-линия тракти тузилишининг турлилиги (кучайтирувчи ва регенерацияловчи пунктлар ўртасидаги масофанинг ҳар ҳиллиги, уларнинг тузилиши ва аппаратура билан жиҳозланганлигидаги фарқ ва бошқалар);
-узатиш линияларининг турли хиллиги (турли модификациядаги оптик-толали; электрик-симметрик ва коаксиал кабеллар);
-бир-биридан частоталар спектрининг кенглиги (каналлари частота бўйича ажратилган УТ) ва сигналларни узатиш тезлиги (каналлари вақт бўйича бўлинган УТ) билан фарқ қиладиган гуруҳли трактларнинг мавжудлиги. Натижада узатиш каналлари ва трактлари- нинг ишлаш қобилияти ҳамда сифат ҳолатини текшириш учун турли хил ўлчов аппаратура ва воситаларига бўлган эҳтиёж туғилади.
ТХК операцияси бошқалардан ўзининг хусусиятлари билан, масалан ахборотли узатиш тизимларининг тарқоқлиги билан фарқ қилади.
ТХК қуйидаги тадбирларни ўзига бирлаштирган:
-УТдаги ишламай қолишлар ва носозликларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишни (аппаратуранинг ишончлилиги паст бўлган элементлари ва тугунларини алмаштириш, кабелли линия трассаларининг ҳолати устидан мунтазам техник кузатишни амалга ошириш ва ҳ.к.);
-узатиш каналлари ва трактларининг асосий сифат кўрсаткич- ларини белгиланган чегарада сақлаб туришни;
-аппаратура ва кабелларда юзага келадиган ишламай қолишлар, носозликлар ҳамда шикастланишларни бартараф қилиш орқали УТнинг ишлаш қобилиятини тиклашни;
-норматив-техник хужжатларда кўрсатилган лойиҳалаш қиймат- ларига етказиш учун, аппаратура ёки унинг тугунларининг параметр- ларини ҳамда узатиш каналлари ва трактларининг тавсифларини созлаш ва ростлаш (тўғрилаш)ни;
-аппаратурани захира элементлар, тугунлар ва жиҳозлар билан таъминлашни;
-УТнинг техник ҳолатини назорат қилишни;
-техник хизмат кўрсатишни режалаштириш билан боғлиқ тадбирларни ўз ичига олади.
Юқорида келтирилганлардан ТХК, УТнинг техник ҳолатини бошқариш бўйича ишлар мажмуасини ўзида ифолайди.
Аппаратура, кабел, узатиш каналлари ва трактларининг техник ва сифат ҳолатларини назорат қилиш жараёнида олинадиган маълумотлар, УТнинг ҳолати ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бориш зарурлиги тўғрисидаги объектив қарор қабул қилиш, шунингдек, тавсифларнинг лойиҳалаш қийматларидан жиддий четга чиқишлари- ни ва ишламай қолишларини прогнозлаш имконини беради. Прогноз натижалари бўйича ТХК операцияларини ўтказиш муддатларини тўғрилаш мумкин. Бунинг учун у ёки бу ишларни олиб боришга олдиндан тайёргарлик қилиш лозим, бу эса УТнинг бекор туриб қолиш ва ёмонлашган сифат кўрсаткичлари билан ишлаш вақтини қисқартириш имконини беради.
ТХКни оптималлаштириш муҳим вазифа ҳисобланади, унинг ҳал қилиниши эса самарадорликни ошишига кўмаклашади. Бу вазифа- нинг ҳал этилиш аҳамияти, меҳнат ҳажми катталиги туфайли юқори, бинобарин, УТнинг ўзига хос хусусиятлари (узоқ масофаларга тарқалганлиги, ҳар хил турдалиги ва ҳ.к.)билан боғлиқ бўлган ТХК нархи ҳам юқоридир.
Шуниям таъкидлаш жоизки, УТга техник хизмат кўрсатишнинг анаънавий тизими, эвристик асосга биноан қурилган. У кўрсатилган талабларни маълум бир даражада қондиради. бироқ, ТХКни анъанавий принцип бўйича ташкил қилиниши, турли ишларнинг кўплиги туфайли, қатор ҳолларда улар ҳажмини, давомийлигини ва қийматини асоссиз равишда ошиб кетишига олиб келади. Шунинг учун замонавий УТга хос бўлган ишончлиликни, микропроцессорли техниканинг мавжудлигини ва етарли даражада ишлаб чиқилган мураккаб тизимларининг хизмат кўрсатиш назариясини ҳисобга олган ҳолда, талаб қилинган самарадорлик даражасида уни функционаллигини сақлаган ҳолда, УТга техник хизмат кўрсатишда сарфланадиган меҳнатни қисқартиришга эришишга ҳаракат қилинади. Бу мақсадга эришиш ва ТХКни оптималлаштириш вазифаларини ҳал қилиш учун, хизмат кўрсатиш жараёнларининг математик моделлари аниқланади. Моделлар УТ мумкин бўлган ҳолатларини ҳамда ундан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Умумий хусусиятларга эга бўлган турли УТнинг мавжудлигидан фойдаланган ва уларга умумий талаблар қўйган ҳолда, намунавий вазиятлар аниқланади. Улар математик моделлар ишлаб чиқиш асосини ташкил қилади.
Одатда, УТнинг математик модели, унинг беқарорлаштирувчи омиллари каби (таъминот кучланишининг, атроф-муҳит ҳароратининг ўзгариши, элементларнинг эскириши, ҳалақитларнинг таъсири ва бошқалар), техник ходимнинг таъсири натижасида ҳам бир ҳолатдан бошқасига ўтиш жараёнини тавсифлайди. Масалан, бартараф қилинадиган ишламай қолишлар ва юзага келувчи оқимларга нисбатан, УТнинг умумий математик моделини қуйидаги кўринишда тасаввур этиш мумкин: фараз қиламиз, ишламай қолишлар орасидаги вақт оралиқлари, F (t) тақсимлаш функцияга боғлиқ бўлмаган тасодифий миқдор ва ТХК даврлари орасидаги оралиқлар ҳам шунингдек боғлиқ эмас, лекин G(t) тақсимлаш функциясига эга. У ҳолда бир хил тақсимланган миқдор, ишламай қолишларни бартараф қилиш ёки қатор носозликларнинг олдини олишга қаратилган ТХК операцияларини ўтказиш орқали, УТни тиклаш оралиқларининг тақсимланиши B(t)=1—[1—G(t)][1-F(t)] билан ифодаланади.
ТХКни оптималлаштириш вазифасининг моҳияти, белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, УТнинг қандайдир сифат кўрсаткичини экстремумини топишдан иборат. Масалан, вазифа шундан иборат бўлиши мумкинки, G(t) тақсимланиш қонунини аниқлашда, УТнинг сифат кўрсаткичи максимал қийматга эга бўлсин.
Техник хизмат кўрсатиш усуллари. Дастлабки узатиш тизимларини яратиш ва фойдаланиш даврида, амалда юзага келган бузилишларни зудлик билан бартараф қилиш принципига асосланган, хизмат кўрсатишни қайта тиклаш усуллари кенг қўлланилган. ТХКнинг бундай усулининг камчилиги: техник ходимларнинг меҳнатга сарф қилинадиган катта эҳтиёжи; юқори малакали техник ходимларнинг станцияларда навбатчилик қилиш зарурияти; линия трактларидаги бузилишларни (кабелнинг шикастланиши, хизмат кўрсатилмайдиган пунктларда аппаратуранинг ишламай қолиши ва бошқалар) бартараф қилишнинг узоқ давом этиши. Бундай жиддий камчиликларнинг мавжудлиги, янада илғор профилактик усулларга ўтиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Умумий маънода профилактик хизмат кўрсатиш (ёки профилактика) деганда, УТдаги бузилишларнинг олдини олишга ва унинг бузилмасдан ишлаш вақтини узайтиришга қаратилган тадбирлар йиғиндиси тушунилади. Аниқроқ қилиб айтганда, профилактик хизмат кўрсатиш, аппаратуранинг айрим тугунларини, узатиш линиялари участкаларини, чиқиш параметрларини назорат қилиш ва ростлаш, талабга жавоб бермайдиган айрим элементларни соз элементлар билан алмаштиришни талаб қиладиган огохлантирувчи кузатишлар йиғиндисидан иборат.
УТга техник хизмат кўрсатишнинг профилактик усули, узатиш тизими тўғрисидаги объектив маълумотларни яъни бузилмасдан ишлаш ва таъмирлашга яроқлилик кўрсаткичларини, унинг специфик хусусиятларини (тузилиши, бузилишлар индикаторидан олинадиган ахборотнинг мазмуни, линия трактларининг тури: электрик ёки оптик эканлиги) ҳамда фойдаланиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Профилактик хизмат кўрсатишнинг асосий вазифаларидан бири, бузилишлар пайдо бўлишига олиб келувчи сабабларни тахлил қилиш ҳисобланади. Бузилиш (носозлик)ларнинг юзага келиш қонуниятларини билиш, илмий асосланган тарзда хизмат кўрсатиш ва бузилишларнинг олдини олиш имконини беради. Жумладан, бузилишларни олдиндан билиш ва бартараф қилиш жиҳатидан, аста-секин бузиладиган ва тўсатдан юзага келадиган бузилишларга бўлиш мумкин.
Аста-секин юзага келадиган бузилишларни, функционал блок- нинг ёки умуман аппаратуранинг параметрларидан бирини вақт бўйича ўзгаришини кузатиш орқали прогноз қилиш мумкин. Масалан, лазерли нурланиш манбаларининг асосий тавсифларидан бири бўлган нурланиш қуввати, вақт ўтиши билан деградация натижасида камаяди. Бу пировардда унинг бузилишига олиб келади. Чиқишдаги нурланиш қувватини ўзгариш тавсифини (чиқиш тезлигининг камайишини) билиш, амалий мақбул аниқлик билан нурланиш манбасини алмаштириш вақтини аниқлаш имконини беради.
Тўсатдан юзага келадиган бузилишларни ҳам уларнинг юзага келиш қонуниятларини аниқлаш имконини берадиган маълумотлар асосида бартараф қилиш мумкин.
Шундай қилиб, профилактик хизмат кўрсатишда прогнозловчи параметрлар маълум бўлса, аста-секин ва тўсатдан юзага келадиган бузилишларни бартараф этиш имконияти мавжуд. Шунингдек, профилактик хизмат кўрсатиш жараёнида, илгари сақланган вақтда ёки ишлаш жараёнида пайдо бўлган шикастланиш ва нуқсонлар ҳам бартараф қилинади. Албатта, УТга профилактик хизмат кўрсатишда аста-секин юзага келадиган бузилишларнинг олдини олиш осонроқ, чунки назорат қурилмалари индикаторининг маълумотлари бўйича прогнозловчи параметрларнинг ўзгаришини визуал асбоблар ёрдамида кузатиш мумкин.
Профилактик хизмат кўрсатиш самарадорлиги (Эп.х)ни аниқлашнинг бир неча вариантлари мавжуд. Улардан бири, фойдаланиладиган объектнинг профилактикагача ва ундан кейин бузилмасдан ишлаш эҳтимоллигини нисбатини ҳисоблаб чиқишдир.
Кабелли линиялар бўйича ишлайдиган узатиш тизимларида турли профилактик ишлар олиб борилади. Уларнинг тўлиқ рўйхати тегишли техник фойдаланиш йўриқномалари ва қоидаларида келтирилади. Мисол сифатида техник ходимлар томонидан олиб бориладиган қуйидаги ишларни кўрсатиш мумкин:
-аппартура ва умумстанциявий қурилмаларни (кучланиш билан таъминланувчи сигнализация занжири, захира аппаратуралар ва эҳтиёт блокларнинг частота берувчи генератори, хизмат талаб қилмайдиган кучайтиргич пунктларининг аппаратураси ва х.к.) созлигини даврий текшириш;
-эксплуатация жараёнида юзага келувчи, электрик параметрларнинг белгиланган меёрлардан четга чиқишларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида линия иншоатларини электр ўлчовларини назорат қилиш;
-УТларининг кабелли линиялари ва оралиқ пунктлар (станциялар)ининг меёрдаги ҳолатини таъминлаш юзасидан ишлар.
Профилактик хизмат кўрсатиш бўйича барча ишлар ёки операциялар режали-олдини олиш характерига эга, чунки улар УТнинг тайёрлик коэффициентини максимал қийматини таъминлаш мақсадида олиб борилади.
Эксплуатациялаш хусусиятларига ва УТнинг ишончлилик ва сифат кўрсаткичларига қўйиладиган талабларнинг қатъийлик даражасига боғлиқ ҳолда, профилактик хизмат кўрсатиш учун у ёки бу принцип аниқланади, ²озирги вақтда амалда профилактик хизмат кўрсатишнинг қуйидаги принциплари қўлланилади:
-тақвимий, бунда ишлар маълум кун, ҳафта, ой оралатиб олиб борилади;
-ишлаш муддати бўйича ишлар, аппаратура ёки умуман УТ, кўрсатилган соатларда ифодаланадиган ишлаш муддатига эришилгандан кейин ўтказилади (бундай принцип асосан, тўзиш ва эскириш натижасида бузилишлар юз берадиган объектларга хизмат кўрсатишда фойдаланилади);
-аралашган, бунда ишларнинг бир қисми маълум бир тақвимли вақт оралиқларидан кейин, бошқа бир қисми эса, фойдаланилаётган объектнинг ишлаш муддатига мувофиқ амалга оширилади.
Профилактик хизмат кўрсатишнинг тақвимий принципи, объектнинг ишлаш муддатини ва ундан фойдаланишнинг жадаллигини ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилади. Принципнинг ижобий томонига ишларни режалаштиришнинг соддалиги, ишлаш принципининг камчилигига эса қўлланилаётган объектни эксплуатация қилиш жадаллигининг ҳисобга олишнинг йўқлигида ва ишларни режалаштиришнинг мураккаблиги киради.
Аралашган принцип бирмунча мослашувчанроқ. Унда дастлабки икки принципнинг камчиликлари камроқ даражада намоён бўлади, шу вақтнинг ўзида у уларнинг афзалликларини ўзида мужассамлайди.
Профилактик хизмат кўрсатишнинг асосий кўрсаткичларига қуйидагилар киради: бажаришнинг даврийлиги-t'n; барча операцияларнинг давомийлигини йиғиндиси-t'nх; меҳнат ҳажми- Qnх, хизмат кўрсатиш операцияларининг маълум бир сонига сарфланадиган меҳнат ҳажми; профилактик хизмат кўрсатиш (профилактика) нархи - Спх.
УТни эксплуатация қилиш коэффициентини ошириш ва бир вақтнинг ўзида ишончлилигининг зарур даражасини сақлаб туриш анча зиддиятли масала. Албатта, юқорида кўрсатилган ҳолатлардан tn ва tnх нинг оптимал қийматларини топиш мумкин. Бироқ улар жуда кам нисбий характерда бўлади, негаки, УТга профилактик хизмат кўрсатишнинг меҳнат ҳажми ва қиймати, кўрсаткичларнинг юқори қийматлари билан тавсифланади.
Иқтисодий ва меҳнат унумдорлигини ошириш нуқтаи назаридан техник хизмат кўрсатишнинг назорат-тузатиш усули энг илғор ҳисобланади. Бу усулнинг жорий қилиниши, УТнинг ҳолатини акс эттириши ҳамда техник ходимга реал вақт масштабида ахборот бериши мумкин бўлган, автоматик ва автоматлаштирилган назорат ўлчов воситаларини қўллашни талаб қилади. Назорат-тузатиш усулининг умумий концепцияси қуйидаги асосий қоидаларга асосланган:
-назорат воситалари аралашуви лозимлиги тўғрисидаги сигнални бергунга қадар, техник ходим аппаратура, узатиш каналлари ва трактларининг параметрлари ва тавсифларини тўғрилаш ёки носозликларни бартараф қилиш мақсадида УТ ишига аралашмаслиги;
-сифат кўрсаткичларининг жорий қийматларини белгиланган меёрларга мослигини аниқлаш мақсадида, ускуналар ва узатиш иншоатлари, трактлари ва каналларининг сифат ҳолатини мунтазам назорат қилиш.
Бузилиш ва шикастланишлар, шунингдек аппаратуранинг, узатиш каналлари ва трактларининг сифат ҳолати тўғрисидаги ахборот, турли гуруҳларга бўлинади, улардан типик бўлганлари қуйидагилар: авария ҳолати сигналлари; гуруҳли ускуналарнинг ишлаши ва линия иншоатларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар; турли кўринишдаги хабарларни узатувчи сигналларнинг сифати тўғрисидаги маълумотлар; техник хизмат кўрсатиш сифати тўғрисидаги маълумотлар. Бундай ахборотларни олиш, мос келувчи назорат датчикларида автоматик тарзда узлуксиз ёки маълум бир вақт оралиғида таъминланади. Назорат сигналларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун ҳисоблаш техникаси воситалари, биринчи навбатда, микропроцессорлар, мини ва микро ЭҲМлар кенг қўлланилади. ЭҲМларнинг қўлланилиши, аппаратуранинг айрим блокларини ишлаш қобилияти, ресурс ҳамда УТ каналлари ва трактлари бўйлаб сигналларни узатиш сифати тўғрисидаги маълумотларни тез ва оператив тарзда йиғиш, тўплаш ва таҳлил қилиш имконини беради. Олинадиган ахборот асосида техник ходим УТ ҳолати ва ишлашини яхшилаш бўйича оператив тарзда зарур чоралар имкониятига эга бўлади.
Назорат-тузатиш усулидан фойдаланган ҳолда, УТга техник хизмат кўрсатишнинг умумий схемаси 7.1-расмда кўрсатилган.
Қарор қабул қилиш, маъмурий хизмат кўрсатиш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш, хизмат кўрсатишнинг мўлжалланган операцияларини бажариш, нафақат техник ходим томонидан, балки ҳисоблаш техникаси ва автоматик воситалар ёрдамида ҳам бажарилади.
Техник хизмат кўрсатиш ишлари қуйидагича амалга оширилиши мумкин:
марказлаштирилган ҳолда, техник ходим томонидан ва бирламчи тармоқ корхоналарининг бирорта бўлинмаларининг воситалари ёрдамида;
марказлаштирилмаган ҳолда, техник ходим томонидан ва бирламчи тармоқ корхоналарининг бир нечта бўлинмаларининг воситалари ёрдамида.
У ёки бу усул қўлланилишининг мақсадга мувофиқлиги, ҳар бир усулнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини аниқ ҳисоб-китоби асосида белгиланади. Марказлаштирилган усулдан унча узун бўлмаган (500-600 кмгача) алоқа магистралларида, марказлаштирилмаган усулдан эса, катта узунликдаги (600 кмдан ортиқ) магистралда фойдаланиш қулайлигини ҳиссий тарзда фараз қилиш мумкин.
7.1-расм. Назорат-тузатиш усулидан фойдаланган ҳолда УТга техник хизмат кўрсатишнинг умумий схемаси
Техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиш
Умуман олганда узатиш тизимига ёки унинг айрим объектларига техник хизмат кўрсатиш, норматив-техник хужжатларда белгиланган муддатларда ўтказилади. Хизмат кўрсатиш тақвимий режа ва графикларга биноан ташкил қилинади. Режалаштириш пайтида УТга техник хизмат кўрсатиш мазмуни орқали кўзда тутилган ишларнинг барча тури ҳисобга олинади, яъни:
-ўлчашлар ва кўздан кечиришлар орқали аппаратуранинг, линия ва станция ускунасининг, узатиш каналлари ва трактларининг техник ҳамда сифат ҳолатини текшириш;
-захирадаги ўлчов асбобларининг бутлиги ва соз ҳолатдалигини текшириш;
-носозликларни бартараф қилиш ҳамда аппаратура элементларини профилактик алмаштириш;
-техник ва норматив хужжатларни текшириш ва ҳ.к.
Техник хизмат кўрсатиш ишларини самарали ташкил қилиш учун технологик карталар тузилади. Улар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: қисқача тавсифи баён қилинган ҳолда, операциялар рўйхати ва амалга ошириш кетма-кетлиги; ҳар бир операцияга ва техник хизмат кўрсатишнинг белгиланган турига сарфланадиган вақт; ҳар бир операцияни амалга ошириш учун зарур бўлган ўлчаш асбоблари, материал ва асбоблар; меҳнатни илмий ташкил қилиш (НОТ) ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бажарилишини ҳисобга олиш.
Режаларни тузиш, иш ҳажмини ҳисоблаш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиш, тармоқни режалаштириш усуллари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Уларга қуйидагилар киради: бажариладиган операциялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни янада аниқроқ тасаввур қилиш; ҳар бир операцияни ҳажмини ва бажариш кетма-кетлигини аниқ белгилаш; ишларнинг энг қизғин даврларини аниқлаш ва кўрсатилган муддатларда бажариш учун куч ва воситаларни қайта тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш; режа бажарилишининг бориши устидан маъмурий назоратни амалга ошириш, зарар бўлган ҳолда тегишли чора-тадбирлар кўриш имконини беради.
Тармоқни режалаштиришга асосан, тармоқ моделини-техник хизмат кўрсатиш режасининг графигини акс эттиришни ташкил этади, у тармоқ графи деб аталади. Тармоқ графиларини тузиш, тадқиқ ва тахлил қилишнинг математик асоси бўлиб, графлар назарияси ва операцияларни тадқиқ қилиш усуллари ҳисобланади.
Техник хизмат кўрсатишнинг асосий кўрсаткичлари
ТХК усулларининг самарадорлигини аниқлаш ва уларни ўзаро солиштириш учун турли кўрсаткичлардан фойдаланилади. ТХ кўрсатиш кўрсаткичлари, хизмат кўрсатишга кетган меҳнат ва қўлланилган воситалар, ТХ кўрсатишни амалга оширувчи технологиялар, моддий-техник таъминот, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг малакаси, узатиш линияси ўтган жой шароитлари ва бошқалар учун сарфланган вақтни баҳолаш имконини беради.
ТХК кўрсаткичлари, у ёки бу турдаги хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишларнинг самарадорлигига миқдорий баҳо беради. Улар ёрдамида техник ходимларнинг малака даражаси ва хизмат кўрсатиш сифати баҳоланади.
УТга хизмат кўсатишни баҳолаш, унинг давомийлиги, меҳнат хажми ва нархини тавсифловчи кўрсаткичлар орқали амалга оширилади. Улардан энг асосийларига қуйидагилар киради:
техник хизмат кўрсатишнинг ўртача давомийлиги- tТХК, ишлаш ёки фойдаланишнинг маълум бир даврида берилган турдаги хизмат кўрсатишнинг математик кутиш давомийлиги.
Шуниям айтиш жоизки, узатиш тизимлари тарқоқ жойлашганлигини учун, ТХК (таъмирлаш)да ХТҚйКП (ХТҚйРП)га бориш талаб этилади. Шунинг учун tТ.ХК ни аниқлаган ҳолда i-нчи (i-1,2,3,...) ХТҚйКП (ХТҚйРП) гача бориш вақтини ҳисобга олиш керак. Айниқса бу вақт хизмат кўрсатишни тиклаш усулида муҳим аҳамиятга эга.
Демак, ТХКнинг ўртача давомийлигини билган ҳолда берилган вақтда унинг бажарилиш эҳтимоллигини аниқлаш мумкин.
Техник хизмат кўрсатиш давомийлигининг ўртача йиғиндиси, tS, бу УТнинг ишлаши ёки уни эксплуатация қилиш учун берилган даврда хизмат кўрсатиш давомийлигининг математик кутиш йиғиндисидир. Бу кўрсаткични аниқлаш учун: техник хизмат кўрсатиш турларининг рўйхати ва сони T.Х.К ; берилган эксплуатация қилиш ёки ишлаш даврида i- турдаги n1 техник хизмат кўрсатишлар сони; ТХКнинг ўртача давомийлиги дастлабки берилганлари бўлиши мумкин.
Техник хизмат кўрсатишга сарф қилинган ўртача меҳнат (QТ.Х.Кi), бу берилган турдаги битта хизмат кўрсатишга сарф қилинган мехнатни математик кутиши. Сарф қилинган меҳнат киши-соатлар (киши-с)да ўлчанади.
Сарф қилинган мехнат нархи алоқа соҳасида амалда бўлган норматив хужжатлар бўйича аниқланади. Шунингдек, захира элементларга ва материалларга сарф қилинган харажатлар ва уларнинг нархларининг меёрлари, соҳанинг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
Профилактик хизмат кўрсатиш усулида яна бир кўрсаткичдан, профилактика самарадорлиги коэффициентидан фойдаланилади:
(7.1)
бу ерда: mn–маълум бир эксплуатациялаш даврининг профилактик хизмат кўрсатиш вақтида бартараф этилган носозликлар (бузилиш)лар сони; mн, шу эксплуатация қилиш давридаги бартараф этилмаган носозлик (бузилиш)лар сони.
УТнинг ишлашини ва турли сабабларга кўра туриб қолишларини ҳисобга олган ҳолда, ТХК коэффициенти, ТХКнинг умумий сифат кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу кўрсаткични, УТга техник хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай усулида самарадорликни баҳолаш учун қўллаш мумкин.
Юқорида айтиб ўтилган кўрсаткичлар, ТХК усулларини ўзаро солиштириш ва ҳар бирини баҳолаш учун қўлланилади.
Хизмат кўрсатишнинг назорат-созловчи усулларини қўллаш тажрибасининг етишмаслиги туфайли, унинг хусусиятлари тўғрисида ҳозирги пайтда қандайдир умумий хулосага келиш жуда қийин. Лекин шуни айтиш лозимки, бу усул назорат қилиш воситалари, УТ аппаратураси ва узатиш линияларининг техник ҳолати тўғрисидаги ахборотни узатиш ва унга ишлов бериш учун катта капитал маблағни талаб этади.
Шундай қилиб, ТХКни мақбуллаштириш муаммоси туғилади, бу УТнинг берилган эксплуатация қилиш кўрсаткичларини, шунингдек унинг ТХК кўрсаткичларини статистик таҳлил қилиш асосида ҳал этилади. Мақбуллаштириш масалалари қўйилган мақсадга боғлиқ равишда қуйидагича ифодаланади:
ТХКга сарф қилинган меҳнат ва нархининг берилган қийматларида, бузилишлар орасидаги ўртача ишлашларни максималлаштириш:
(7.2)
ТХКга сарф қилинган меҳнатнинг ва нархининг берилган қийматларида қайта тикланишнинг ўртача вақтини минималлаштириш:
(7.2)
УТнинг тайёрлик ҳолати коэффициентининг берилган даражасини таъминлашда ТХКга сарфланадиган харажатларни минималлаштириш:
(7.3)
УТга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган кўпгина масалалар қарама-қарши характерга эга. Масалан, юқори малакали техник ходимларга эга бўлиш, уларни тайёрлашда катта сарф харажатларни талаб этади, хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш УТнинг ва унга хизмат кўрсатиш воситаларининг нархи (баҳоси)ни оширади ва худди шу вақтда, техник ходимларнинг талаб этиладиган малака даражасини пасайтиради (УТни таъмирлаш ва созлаш билан боғлиқ шахсларни истисно этганда). Бинобарин, техник ходимларни тайёрлашнинг бош масалаларидан бири, бу ўз ишига ижодий ёндашиш рухида тарбиялаш, мақбуллаштириш муаммоларини кўриш ва ҳал этишни билишга ўргатишдир.
8– амалий машғулот
УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ОШИРИШ УСУЛИНИ ЎРГАНИШ
8.1. Машғулотнинг мақсади
Узатиш тизимларининг ускуналарини ишончлилик кўрсатгичлари, канал ва трактларга қўйиладиган талаблар, ишончлиликни ошириш усуллари ва йўлларини излашни ўрганишдан иборат.
8.2.Топшириқ
1.2.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг: маърузалар матнининг (2 қисм) 10 - бўлимини, [2] адабиётнинг 9-бўлимини, [2] ўқув қўлланмани 10-бўлимини ўрганиш ва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур.
1.2.2. Ўзингиз янги педагогик технология турлари бўйича узатиш тизимларининг ишончлилик кўрсаткичларига мисол тузинг.
8.3.Назорат саволлари
1. Узатиш тизимининг ишончлилиги деганда нимани тушунасиз?
2. Қандай ишончлилик параметрларини биласиз?
3. Қандай ҳолларда ишончлиликнинг тахминий ҳисоблари амалга
оширилади?
4. Ускуналарнинг тайёрлик коэффициенти қандай аниқланади?
5. Ускуналарнинг аппаратураларнинг рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги қандай аниқланади?
6. Аппаратураларнинг рад этиш жадаллигини қандай аниқлаш мумкин?
7. Узатиш тизимларининг ишончлилигини қандай ошириш мумкин?
8.4. Амалий машғулотга якун ясаш
Узатиш тизимларининг ускуналарини ишончлилик кўрсатгичлари, канал ва трактларга қўйиладиган талаблар, ишончлиликни ошириш ва йўлларини излаш усуллари ўрганилди.
8.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
1. Р.Н. Раджапова. Маърузалар матни, 2013 й.
2. Р.И. Исаев., Р.К. Атаметов., Р.Н. Раджапова. Телекоммуникация узатиш тизимлари. – Т. “Фан ва технология”, 2011.
3. Р.Н.Раджапова.,Р.К.Атаметов.,Г.Д.Ахмедова Телекоммуникация узатиш
тизимлари, ўқув қўлланма, 2-қисм.
- Тошкент, 2007.
4. Основы построение текекоммуникационных систем и сетей: 0-75. Учебник для вузов / В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моганов и др; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. – М: Горячая линия – Телеком, 2004.
5. Проектирование и техническая эксплуатация цифровых
телекоммуникационных систем и сетей. Учебное пособие для вузов/Е.Б. Алексеев, В.Н. Гордиенко, В.В. Крухмалёв и др.; Под редакцией В.Н. Гордиенко и М.С. Тверецкого.- М.: Горячая линия-Телеком, 2008.-392 с.:ил.
8.6. Назарий қисм
УТ ускуналарининг ишончлилик кўрсатгичлари, канал ва трактларга қўйиладиган талабларга ҳар доим ҳам мос келавермайди, бу ишлаб чиқарувчиларни, тайёрловчиларни ва хизмат кўрсатувчи ходимларни, ишончлиликни ошириш усулларини ва йўлларини излашни талаб қилади. Масалан:
-фойдалиниладиган электр радио элементлар (ЭРЭ)нинг сифати ва сони, электрик, иссиқлик ва тебраниш юкламаларига нисбатан уларнинг ишлаш режими;
-узатиш тизимининг охирги ва оралиқ станциялари аппаратураларининг тугунлари, блоклари ва элементларини стандартлаштириш ва такомиллаштириш;
- берилган кўрсатгичларини таъминлаш мақсадида, таъмирга яроқлилигини кўздан кечириш ва таъмирлаш учун УТ аппаратурасининг тугунлари ва блокларига кира олиш, яъни бузилишлар ва шикастланишларни олдини олиш ва аниқлаш, ишлаш имконияти, тикланиши ҳамда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнида созлигига ускунанинг мослашиши;
-ускунанинг ишлаш имкониятини функционал автоматлаштирилган назоратини таъминлаш.
УТ аппаратурасини лойҳалаш босқичида тахминий, дастлабки ва охирги ишончлилик ҳисоблари амалга оширилади.
Тахминий ҳисобда, УТ ускунаси ёки аппаратурасини лойҳалаш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ёки техник лойҳалаш босқичида аппаратурани қуриш воситаларини қиёсий баҳолаш амалга ошади. Ишончлилик кўрсатгичларининг тахминий ҳисоби УТ ускунасининг ҳар бир тугуни, блоки, устуни учун бажарилади ва қуйдагиларни ўз ичига олади:
-принципиал схеманинг охирги вариантлари асосида бир турдаги бирламчи ЭРЭ (транзисторлар, диодлар, микросхемалар, резисторлар, конденсаторлар, трансформаторлар, дроселлар, реле ва бошқа.) сони;
- ҳар бир ЭРЭнинг тавсия қилинган бузилишлар жадаллиги;
- блок, тугун, устуннинг қайта тикланишини ўртача вақти (Тқт), бузилишгача ишлаш муддатининг ўртача вақти (Т0 );
- берилган вақт оралиғи учун бузилишсиз ишлаш эҳтимоллиги P(t) ва тайёрлик коэффиценти Кт;
Ишончлиликнинг тахминий ҳисоблари қуйидаги ҳолларда бажарилади:
- экспоненциал қонун бўйича бузилишларнинг юзага келиш вақти;
- ЭРЭларнинг бузилишлари натижасида юзага келувчи, тугунлар ва блокларнинг тўсатдан бузилиши,;
- бирламчи ЭРЭ бузилишлари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда юзага келади ва уларнинг жадаллиги аппаратурадан бутун фойдаланиш даври давомида доимий бўлади;
- ҳар қандай ЭРЭнинг бузилиши устуннинг бузилишига олиб келади.
УТ аппаратураси устунининг блоки, панели, тугунига кирувчи барча ЭРЭларнинг бузилиш жадаллиги қуйидаги формула орқали аниқланади:
(8.1)
бу ерда: li, i- ЭРЭларнинг бузилиш жадаллиги; Ni, i-турдаги ЭРЭлар сони; SЭРЭ- устуннинг панели, блоки, тугунидаги ЭРЭлар сони. Ундан кейин панел, блокнинг ўртача бузилишгача ишлаш муддати:
(8.2)
ва бузилмасдан ишлаш эхтимоллиги аниқланади:
(8.3)
бу ерда: t, ишончлилик кўрсатгичлари аниқланадиган (одатда, ПБ ва ХТШ томонидан белгиланади) вақт.
Агар устуннинг тузилиш схемаси аниқланган бўлса, унда формула ёрдамида блоклар таркибига кирувчи принципиал ва тузилиш схемалар бўйича охирги бузилишлар жадаллиги ҳисоблаб чиқилади, кейин эса олинган натижалар бутун устуннинг ишончлилик кўрсаткичларини аниқлаш учун қўлланилади.
Алоҳида устунларнинг ишончлилик кўрсаткичлари бўйича охирги ёки оралиқ станцияларнинг ускуналарини тузилиш схемалари тузилгандан кейин, УТнинг ишончлилик кўрсатгичлари аниқланади.
Устуннинг ўртача бузилишгача ишлаш муддати қуйидагича аниқланади:
(8.4)
бу ерда: Nуб, устундаги блокларнинг умумий сони.
Устуннинг бузилмасдан ишлаш эхтимоллиги қуйидагича аниқланади:
(8.5)
бу ерда: t, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги аниқланадиган вақт.
Кейинчалик устуннинг тайёрлик коэффициенти аниқланади:
(8.6)
бу ерда: Тўт.— бир бузилишдан кейинги ўртача тикланиш вақти, у шунга ўхшаш ускунадан фойдаланиш асосида аниқланади.
Охирги ва оралиқ станциялари ускуналарининг ишончлилик кўрсатгичлари ҳисоблаб чиқиш учун аввало станция ускунаси бузилишларининг умумий жадаллиги аниқланади:
бу ерда: Nуб, станциядаги турли устунлар сони; li—айрим устунларнинг бузилиш жадаллиги:
бу ерда: Nj, li бузилишлар жадаллигига эга бўлган блоклар сони; lkЭРЭ, k турдаги ЭРЭнинг бузилиш жадаллиги; NЭРЭ, ЭРЭларнинг умумий сони.
Станциянинг бузилишгача ишлаш муддатининг ўртача қиймати T0S=1/lS. Станция ускунасининг бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги:
бу ерда, N- станцияни ҳосил қилувчи устунлар сони; Рi(t), i устуннинг бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги. Тайёрлик коэффиенти:
бу ерда: К у.т сi, станциянинг i-устунининг тайёрлик коэффициенти.
ЭРЭларнинг реал таркибини ва ишончлилигини ошириш йўлини таминлаш мақсадида эскиз лойхалаш босқичида тахминий ҳисоблашларни бажаргандан кейин, унинг кўрсатгичларини дастлабки ҳисоби амалга оширилади. Ҳисоблаш, барча ЭРЭ меёрдаги режимларда ишлаяпти деб тасаввур қилинган ҳолда бажарилади. Бузилишларнинг юзага келиш вақти экспоненциал қонун бўйича тақсимланади ва исталган ЭРЭнинг бузилиши устуннинг бузилишига олиб келади.
Узатиш тизими ускунаси ишончлилигининг кўрсатгичларини охирги ҳисоби, техник лойхалаш босқичида бажарилади. Биринчи ЭРЭ бузилишларининг жадаллиги, уларни ишлаш режимининг атроф-муҳит харорати ва намлиги билан аниқланади. ЭРЭларнинг ишлаш шартлари юклама коэффициенти билан характерланади:
(8.7)
бу ерда: Gи–юкланишнинг ишчи қиймати (электр, иссиқлик, тебраниш); Сн-юкламанинг номинал қиймати, аниқ бирламчи элементнинг ТШ да кўзда тутилган.
Ишончлиликнинг охирги ҳисобида, lпб=l1(l1+2l2)Ni формула бўйича пайвандлаб уланишларнинг бузилишларини жадаллиги аниқланади, бу ерда: , қўшимча текширувнинг электр уланишлари учун талаб қилинадиган кўриб чиқиладиган блокнинг ЭРЭлари сони; - 1м симнинг бузилиш жадаллиги; - битта ҳажмли кавшарлашдаги бузилишлар жадаллиги; l – бир симнинг ўртача узунлиги (УТ аппартура учун l=0,03м).
Босма пайвандлашда, пайвандлаб уланишларнинг бузилиш жадаллиги:
бу ерда: -битта босма симнинг бузилиш жадаллиги; -битта босма кавшарлашнинг бузилиш жадаллиги. ,, ва қийматлар амалдаги стандартлар ва маълумотларда кўрсатилади. Блок таркибига кирувчи барча ЭРЭларнинг бузилиш катталигини ва уларни пайвандлаб уланишларининг бузилишларини жадаллигини билган ҳолда (ҳажмли ёки босма), блокнинг бузилиш оқимларини параметрларини аниқлаш осон:
Устуннинг бузилишгача ишлаш муддати Tуб=1/λу. Устуннинг тайёрлик коэффициенти формула бўйича ҳисобланади. Бунда устуннинг тикланиш вақти, фойдаланиш маълумотлари бўйича аниқланади. Агар маълумотлар бўлмаса тиклаш вақти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда: Nу, ldi устундаги блоклар сони; lc, мос ҳолда I блок ва устун учун бузилишлар оқимининг параметри; Тбтi - экспериментал тарзда ўрнатиладиган i блок ва устун учун бузилишлар оқимининг параметри. Ушбу катталик 0,3....0,5 соатга тенг деб қабул қилинган бўлиши мумкин. Блокнинг ишончлилик кўрсаткичлари ҳисобининг натижаси жадвалга ёзилади ва янги узатиш тизимларини лойихалаш ва тадбиқ қилишда ишлатилади.
МУНДАРИЖА
СЎЗ БОШИ..........................................................................................................3
1– амалий машғулот. УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ...........................................................................................4
2 – амалий машғулот. УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ
ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ.............................8
3- амалий машғулот. УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЛИНИЯ ТРАКТИНИ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ. Электрик кабелли узатиш тизимларининг линия трактини ишончлилик параметрларини ҳисоблаш............................................................................................................16
4- амалий машғулот.УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЛИНИЯ ТРАКТИНИ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ. Оптик кабелли узатиш тизимларининг линия трактини ишончлилик параметрларини ҳисоблаш............................................................................................................21
5– амалий машғулот. УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАНИШ............................................................................30
6– амалий машғулот. УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАНИШ.....................47
7– амалий машғулот. УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ......................................................................................................55
8– амалий машғулот. УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ
ИШОНЧЛИЛИГИНИ ОШИРИШ УСУЛИНИ ЎРГАНИШ.........................68
“Телекоммуникация узатиш тизимларининг техник эксплуатацияси”
“Телекоммуникация узатиш тизимлари” фанидан амалий машғулотларни бажаришга оид
услубий қўлланма.
5311300 “Телекоммуникация” йўналиши бўйича таълим олувчи талабалар учун
5311300 “Телекоммуникация” йўналиши бўйича таълим олувчи талабалар учун
«Телекоммуникация технологиялари» факультети илмий-услубий кенгашида кўриб чиқилган ва нашрга тавсия этилган
(27.05.2014 йил №9 сонли баённома)
Муаллифлар |
|
Раджапова Р.Н;
Рахматов К.Р.
|
Масъул мухаррир: |
|
Исаев Р.И.
|
Мусаҳҳиҳ:
|
|
Юланова С.Д
|
«ALOQACHI» матбуот марказида нашр этилган
Тошкент ахборот технологиялари университети
Тошкент ш., Амир Темир кўчаси, 108