ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
«Телекоммуникация инжиниринги»
кафедраси
РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ
фанидан амалий машғулотлар
тўплами
Услубий қўлланма
I қисм
5311300 - “Телекоммуникация” таълим
йўналиши талабалари учун
Тошкент - 2014
Муаллифлар: К.А. Исманов, Р.Х. Насимов
«Рақамли коммутация тизимлари»
Амалий машғулотлар тўплами
Услубий қўлланма. I – қисм.
ТАТУ, 97 бет. Тошкент 2014.
Услубий қўлланманинг мақсади - талабалар учун «Рақамли коммутация тизимлари» фани I- қисмини ўзлаштириш ва ўрганиш.
Услубий қўлланмада «Рақамли коммутация тизимлари» амалий машғулотлар тўплами I- қисми келтирилган бўлиб, талабаларнинг шу фан бўйича назарий ва амалиётда бажарилишининг асосий ҳолатларини ўрганишга мўлжалланган.
Услубий қўлланмада рақамли коммутация техникасининг хусусиятлари ва афзалликлари, Импульсли–кодли модуляция билан сигналларни узатиш принциплари, РКТ да синхронизация, Линиявий кодлар. НDВ-3 коди, Станциялараро сигнализация – CAS, Станциялараро сигнализация-УКС7. Signaling Unit, Станциялараро сигнализация-УКС7. ISUP, Рақамли автоматик телефон станцияларнинг умумлаштирилган схемаси ва чақириқларга хизмат кўрсатиш тартиби, Абонент кириш турлари. ISDN,V5.1,V5.2, РКТ коммутация майдонининг тузилиш принциплари, Аналог ва рақамли абонент линияларини тузилиш принциплари тадбиқ қилиш масалалари келтирилган.
Услубий қўлланмада ҳар бир ишнинг мақсади, мазмуни, ҳисобот таркиби, адабиётлар рўйхати, топшириқ вариантлари, назорот учун саволлар ва назарий қисм берилган.
Услубий қўлланма Телекоммуникация инжиниринги кафедраси тавсиясига асосан ва ТАТУ ўқув – услубий кенгаши тасдиғи асосида нашр қилинган.
Тақризчилар:
- ички
Телекоммуникация инжиниринги
кафедраси доценти Н.Х. Гультураев
- ташқи
“Ўзбектелеком” АК , Телекоммуникация
тармоқларини ривожлантириш ва
инвестиция департаменти директори А.З. Арифджанов
Тошкент ахборот технологиялари университети. 2014.
МУНДАРИЖА
Сўз боши........................................................................................................ |
4 |
1 - амалий машғулот. Импульсли–кодли модуляция билан сигналларни узатиш принциплари............................................................... |
5 |
2 - амалий машғулот. РКТ да синхронизация. Линиявий кодлар. НDВ-3 коди.................................................................................................... |
17 |
3 - амалий машғулот. Станциялараро сигнализация – CAS................... |
27 |
4 - амалий машғулот. Станциялараро сигнализация-УКС7. Signaling Unit.................................................................................................. |
33 |
5 - амалий машғулот. Станциялараро сигнализация-УКС7. ISUP......... |
47 |
6 - амалий машғулот. Рақамли автоматик телефон станцияларнинг умумлаштирилган схемаси ва чақириқларга хизмат кўрсатиш тартиби............................................................................................................ |
54 |
7 - амалий машғулот. Абонент кириш турлари.ISDN,V5.1,V5.2........ |
68 |
8 - амалий машғулот. РКТ коммутация майдонининг тузилиш принциплари................................................................................................... |
86 |
9 - амалий машғулот. Аналог ва рақамли абонент линияларини тузилиш принциплари................................................................................... |
93 |
Cўз боши
Рақамли коммутация тизими фани Телекоммуникация технологияси факультети Телекоммуникация йўналиши 3–курс талабаларига 5,6–семестрда ўқитиш учун мўлжалланган.
Ушбу амалиёт машғулотлари 5–семестрда Рақамли коммутация тизимлари фани I- қисми бўйича ўқитилиш кўзда тутилган. Ушбу услубий қўлланма Рақамли коммутация тизимлари фани бўйича амалиёт машғулотларини назарий ва амалиётда бажарилишининг асосий ҳолатларини ўрганишда талабаларга ёрдамчи бўлиб ҳисобланади. Мавзулар Телекоммуникация йўналиши талабалари учун ўқиладиган курс дастури билан мос равишда жойлашган. Ҳар бир амалий машғулотнинг мазмуни: машғулот мақсадини талабанинг мустақил ишига топшириқни, талаба билим даражасини аниқлаш учун назорат саволларини, назарий материали ўрганиш бўйича услубий қўлланмани ўз ичига олади.
Ҳар бир мавзу устида ишлаш икки қисмдан иборат: аудиториядан ташқари мустақил ишлаш ва аудиторияда ўқитувчи билан ишлаш. Аудиториядаги машғулотлардан олдин талаба кейинги дарсга тайёрлаб келиши керак бўлган мустақил иш учун топшириқ олади. Мустақил иш бўйича ҳисоботнома назорат саволларига қисқа жавобларни ўз ичига олиши керак. Аудиторияда ўқитувчи томонидан талабанинг билим даражаси текширилгандан кейин берилган топшириқ бўйича талаба топшириқни бажаради. Дарс якунида ўқитувчи талаба бажарган ишини таҳлил қилади ва баҳолайди.
Аудиториядаги дарсда материал қанчалик чуқур ўрганилишига эътибор берилади. Мавзуни мустақил ўрганишда талабага тушунарсиз бўлган саволлар аниқланади ва тушунтирилади.
\
1 – Амалий машғулот
Импульс – кодли модуляция билан сигналларни
узатиш принциплари
1.1. Машғулотнинг мақсади
Импульс – кодли модуляция (ИКМ) тизими функциясини; унинг имкониятларини; ИКМ қўллаш мумкин бўлган соҳаларини; ИКМ тизими турларини; ИКМ – 30/32 тизими вазифасини; уни тузилмавий схемасини; хар бир элемент вазифаларини; ИКМ – 30 ни афзалликлари ва ижобий сифатларини; ИКМ – 30 даги синхронизация масалаларини; ИКМ – 30 техник тавсифини ва ИКМ – 30 тизими давр ва ўта давр вақт тузилмасини ўрганиш.
1.2. Амалий машғулотга топшириқ
Амалий машғулотга тайёргарлик кўрилаётганда услубий қўлланманинг назарий қисмини ўрганиш лозим. Талаба амалий машғулотда шахсий топшириқ олади. Бу топшириқ бўйича талаба ИКМ – 30 тизими ИКМ – 30 ни афзалликлари ва ижобий сифатларини; ИКМ – 30 даги синхронизация масалаларини; ИКМ – 30 техник тавсифини; ИКМ – 30 тизими давр ва ўта давр вақт тузилмасини ўрганиш зарур бўлади Шахсий топшириқ вариант кўринишида 1.1 – жадвалда берилган.
1.3. Назорот саволлари
1. ИКМ узатиш тизимларининг асосий вазифаси нимадан иборат?
2. ИКМ узатиш тизимларининг турларини келтиринг?
3. ИКМ бирламчи узатиш тизими аппаратураси тузилмавий чизмаси нималардан иборат?
4. Ҳар бирини вазифасини тушунтиринг?
5. ИКМ узатиш тизимларининг асосий афзалликлари ва ижобий сифатларини тушунтиринг?
6. Даврли синхронизациянинг ўзи нима?
7. Даврли синхронизацияни тиклаш усулларини келтиринг?
8. Даврли синхронизациянинг тимсолларини жойлаштириш усулларини тушунтиринг?
9. Даврли синхронизацияга қўйилган асосий талабларни келтиринг?
10. Даврли синхронизацияни тиклаш вақти нима ва у нечта ташкил этувчига эга?
11. ИКМ – 30 узатиш тизими қандай параметрларга эга?
12. ИКМ – 30 узатиш тизими давр вақт тузилмасини тушунтиринг?
13. ИКМ – 30 узатиш тизимини ўта давр вақт тузилмасини тушунтиринг?
14. Ўта давр қандай ташкил этилган?
15. Ўта даврда нечта давр бор?
16. Битта канал учун нечта сигнал канали ташкил этилган?
17. Даврли синхронизация мезонларини тушунтиринг?
18. Даврли синхронизация схемасини ишлаш графини тушунтиринг?
19. ИКМ – 30 узатиш тезликда қандай квантлаш усули ишлатилган?
20. ИКМ – 30 тезликда қандай кодлаш усули ишлатилган?
21. ИКМ – 30 узатиш тизими чиқишида қандай тур линиявий код ҳосил қилинади?
ТОПШИРИҚ ВАРИАНТЛАРИ
1.1 – жадвал
Вариант Т/№ |
Вақт канали интервали |
Кўриб чиқиладиган назарий топшириқ |
1. |
15 |
ИКМ тизими турлари ва тавсифлари |
2. |
10 |
|
3. |
14 |
ИКМ – 30 тизиминнинг ижобий сифатларини |
4. |
4 |
|
5. |
13 |
ИКМ – 30/32 тизими вазифасини; уни тузилмавий схемасини; хар бир элемент вазифаларини |
6. |
9 |
|
7. |
12 |
ИКМ – 30 тизиминингтехник тавсифи |
8. |
8 |
|
9. |
11 |
ИКМ – 30 тизимида давр ва ўта давр вақт тузилмаси |
10. |
7 |
|
11. |
30 |
ИКМ узатиш тизимида Е1 оқимни келиб чиқишини тушунтиринг |
12 |
20 |
|
13. |
25 |
ИКМ – 30 тизимида Давр синхронизацияси |
14. |
19 |
|
15. |
17 |
ИКМ – 30 тизимида Ўта давр синхронизацияси |
16. |
23 |
|
17. |
28 |
ИКМ – 30 тизимида Даврли синхронизациясини таъминлаш усуллари |
18. |
21 |
|
19. |
16 |
ИКМ – 30 тизиминнинг асосий афзалликлари |
20. |
18 |
|
21. |
12 |
ИКМ – 30 тизимида аналогли сигналларни рақамлига ва рақамлиларни аналоглиларга ўзгартириш масалалари |
22. |
6 |
|
23. |
3 |
ИКМ – 30 тизими ИКМ – 24 узатиш тизимидан асисий фарқи |
24. |
23 |
1.4. Машғулотга якун ясаш
Машғулотга якун ясашда қуйидагиларни келтириш лозим:
- қисқа назарий қисм;
- берилган вариант бўйича ҳисобот.
1.5. Адабиётлар
1. А.М. Эшмурадов, Н.А. Зайнутдинова Коммутация тизимлари фанидан Ўқув қўлланма ТАТУ Тошкент-2011
2..Болгов И.Ф. Электронно-цифровые системы коммутации.-М.: Радиосвязь, 1983 г.
3..Гольдштейн Б.С. системы коммутации СПб.: БВК.- Санкт – Петербург, 2003 г.
4. Маевский В.И. и др. цифровые системы передачи.-М.: Связь, 1979 г.
5. Белами Д. Цифровая телефония.–М.: Радио и связь, 1986 г.
6. Безир Х. и др. Цифровая коммутация.–М.: Радио и связь, 1984 г.
7..Кожанов Ю.Ф. Основы автоматической коммутации- Санкт- Петербург, 1999 г.
1.6. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
ИКМ билан узатишни ташкил этиш тамойиллари.
Бирламчи рақамли каналдаги сигналларни тузилмаси (Е-1 оқими)
Дастлаб импульс – кодли модуляцияли (ИКМ) узатиш тизилмаларининг, ривожланиши махаллий ва ичкиминтакавий тармоқларда кенг таркалган куйи частотали кабелларнинг жуфтларини зичлаштириш зарурлиги туфайли келиб чиққан эди. Бу тармоқларнинг анъанавий усуллар билан кейинги ривожланиши телефон каналларга ўсиб бораётган эхтиёжларини кондириш гоятта қийин эди. Ягона самарали усул бўлиб, ишлатилаётган кабел тармогининг жуфтларини зичлаштиришдир. Бироқ мавжуд кабель линияларини тонал частоталар диапозонида ишлатиш кўзда тутилганлиги учун бу кабеллардаги ўзаро таъсир қилувчи параметрлари каналларни частотали таксимлаш (КЧГ) кўпканалли тизимларни тадбиқ этиш имкониятини бермади.
Ярим утказгичлар техникаси сохасидаги сезиларли тараккиёт каналларини вакт буйича ажратиш ва импульс кодли модуляцияга асосланган узатиш тизимининг аппаратурасини яратилиши хакикий ва иктисодий, асосланишга олиб келади. Рақамли сигналларнинг халакит бардошлиги ИКМ ли узатиш тизимларини мавжуд куйичастотали кабелларни зичлаштириш имкониятини беради. Шу туфайли эксплуатациядаги кабел тармоги анча кўп станциялараро улаш линияларини олди. ИКМли узатиш тизимларини тадбиқ этиш улаш улаш линияларининг керкли сонини таъминлаш муомосини ечганлиги сабабли, кўпгина мамлакатларда шу тизимни яратиш буйича жадал ишлар бошланди. Махаллий тармоқларни ривожлантириш масалаларини тез ечимини максад килиб олган бу ишлар, аппаратурани бир неча турларини пайдо булишига олиб келади. Буларга куйдагилар киради:
АКШ - ИКМ - 24 узатиш тезлиги (Т1), узатиш тезлиг 1455 Кбит/с;
Англия - ИКМ - 24 узатиш тезлиги, узатиш тезлиги 1536 Кбит/с;
Франция – ИКМ –36 узатиш тезлиги, узатиш тезлиги 1746 Кбит/с;
Собик совет иттифоки – ИКМ-24 узатиш тезлиги, узатиш тезлиги 704 Кбит/с;
Япония – ИКМ-24 узатиш тезлиги, узатиш тезлиги 1544 Кбит/с;
Польша – халк республикаси – ТСК-24 узатиш тезлиги, узатиш тезлиги
1544 Кбит/с
Бу узатиш тизимлари узунлиги унга катта булмаган алока линияларида, асосан электромеханик туридаги АТСлар орасида улаш линияларни ташкил этишда ишлатилади. Телефон ва Телеграфия буйича халкаро маслахат кумитсида (ТТХМК) ИКМ-24 тизимининг параметрларини коидага солиш буйича олиб борилган ишлар давомида Гарбий Еворпа мамлакатлари ИКМ-24 тизимидан баъзи тамонлари билан устун булган, тезлиги 2048 Кбит/с булган ИКМ-30/32 тизимини таклиф этади. Натижада ТТХМКда ИКМли иккита бирламчи тизимкоидага солинди: ИКМ-24 1544 Кбит/с тезлик билан ва ИКМ 30/32 2048 Кбит/с тезлик билан.
Иктисодий ўзаро ёрдам совети мамлакатларида хам кабул килинган ИКМ-30 тизими интеграл алока тармоқларида ишлатиш учун мулжалланган. ИКМ-30 тизимининг параметрларини хисобга олган холда, электрон АТСлар лойихалаштирилган, улар уртасидаги рақамли сигналлар ИКМ-30 тизимининг линиявий трактлари буйича узатилади.
Бу бирламчи узатиш тизими иккиламчи рақамли тизимларини яратиш учун асос булади. ИКМ-24 ва ИКМ-30 тизимлари давр тузилиши орасидаги фарк уларнинг ўзаро ишлари учун жиддий тусик була олмайди, чунки 8 КГц га тенг бир хил ва ИКМ-24 Польша яратган вариант билан А = 87,6 / 3 сегментга тенг бир хил компрессия конуни булганлиги туфайли, улар нуткли сигналлар учун бир хил давр давомийликка эга.
1.1-расмда ИКМли бирламчи узатиш тизими аппаратурасининг тузилмавий чизмаси келтирилган. Унда иккита асосий кисмни ажратиш мумкин: охирги курилма ва линиявий тракт курилмаси. Охирги курилманинг узатувчи кисм вазифаси бир канча кириш сигналларни дискретлаш, хосил булган дискретларни вакт буйича бирлаштириш, кейин квантлаш ва кодлашдир. КОДЕК чикишида олинган иккиламчи сигнал линия буйича тугри узатиш учун нокулай булганлиги учун, линияга узатишдан олдин узгармас ташкил этувчиси булмаган импульс кутблари навбатма – навбат келиш (ИКН) кодли сигналга айлантирилади. ИКМ – 30 тизимида бошка кўпрок ишлатиладиган НДВ – 3 коди сезиларли даражада ИКН кодига нисбатан регенераторларнинг ишлаш шароитини енгиллаштиради. Рақамли сигнални узатиш жараёнида юзага келувчи сунишлар ва бузилиш хар бир регенерация участкасида линиявий регенераторлар бартараф килинади.
Кабул қилувчи охирги курилма тескари узгартиришларни амалга оширади, яъни кодли комбинациялар кетма – кетлигидан дискретлар кетма – кетлигини тиклайди, уларни демодуляциялайди ва мос ТЧ каналлар чикишига узатади.
ИКМ узатиш тизимларининг асосий афзалликлари узатилаётган рақамли сигналларнинг бузилишларга бардошлиги ва аппаратурани паст кийматлиги хисобланади. Шу туфайли уларни шахар АТС лари ва ШАТС лар уртасидаги линияларда, яъни каналлар сонини доимо кўпайишини талаб қилувчи ва ТЧ каналлар ишлатиладиган тармоқларда урнатиш имконияти пайдо булди. ИКМ да урнатиш имконияти пайдо булди. ИКМ узатиш тизимларига булган кизикишнинг яна бир сабаби ИКМ сигналларининг бевосита коммутацияланиши имкониятидир. Бу станциялараро улаш линияларини зичлаштиришга кетадиган харажатларни камайтириш ва амалда интеграл алока тармогини яратиш имконини беради. Курсатилган афзалликлардан ташкари ИКМ узатиш тизимлари яна бир катор ижобий сифатларга эга, жумладан:
- кетма – кет регенерация участкаларида хосил булувчи рақамли линиявий трактларда хисобгичларни кушиш юз бермайди, чунки узатувчи
- сигнал амплитудаси ярмидан кичик булган кийматли хохлаган шовкин регенератор узида йукотилади;
- рақамли сигналнинг шовкинга паст сезгирлиги утишлар таъсиридан химояланганлиги бир неча ун децибел тартибида йул куяди, бу эса уз навбатида симметрияга зарурият булмаган холда паст сифатли кабель жуфтларини ишлатиш имконини беради;
- Рақам сигнал узатилаётган узатиш трактининг сунишлар узгаришини хам хис килади, шу сабабли ТЧ каналларнинг колдик сунишларининг катта баркарорлигини олиш мумкин. Натижада ИКМ узатиш тизимида колдик, сунишнинг катталигини канал баркарорлиги таъминланган холда 2 дицебелгача пасайтириш мумкин;
- Каналнинг колдик суниш частотали тавсифи узатиш линия тавсифларига боглик эмас;
- ИКМ узатиш тизимларини яратиш учун катта аниклик ва элементларнинг параметрлари баркарорлигини талаб килмайдиган рақамли схемалар ишлатилган. Интеграл микросхемалар ишлатилганда курилманинг вазни ва улчамлари кичраяди ва бир йула унинг ишончлиги ортади;
- ИКМ узатиш тизими битта ТЧ каналига бир неча сигнализация каналлари билан жихозланади, шу туфайли АТС билан ишлаш учун мураккаб булмаган ва шунинг учун арзон электрон мослаштирувчи курилмалардан фойдаланиш мумкин;
- ИКМ узатиш тизимида ишлатилаётган сигнал, маълумотлар узатишда ишлатилаётган сигнал тузилмаси билан бир хил булганлиги учун, улар учун умумий тракт ишлатиш имконияти тугилади.
- ИКМ узатиш тизимларида ишлатиладиган даврли синхронизация усуллари, даврли синхронизацияни ушлаб туриш ва тиклаш усули буйича, хамда давр ичида даврли синхросигнал символларини жойлаштириш буйича фаркланади. Даврли синхронизацияни таъминлаш усулларидан энг кўп куйидагилар ишлатилади.
-
-
-
-
-
-
-
-
- Бир тактли силжитиш усули, бунда даврли синхронизмдан чикиш топилиши хар биридан кейин кабул қилувчи курилманинг тактли генератори битта такт интервалига фаза сурилиши юз беради.
- Кўп тактли силжиш усули, бунда тактли генератор фазасини силжитиш катталиги бир неча тактли ораликларни ташкил этади, бу дегани, агар даврли синхросигналнинг n - позициясида синхронизмдан чикиш аникланса, унда фаза n – та тактли ораликка сурилади;
- даврли (ута давр) синхросигналини аниклашга ва даврли синхросигнал топилган кабул қилувчи курилма генератор курилмасини мос позиция (фазага) урнатишга асосланган усул. Бу усулда келаётган импульслар кетма – кет текширишдан иборат булади. Тизим даврли синхронизмдан чиққанида, даврли синхросигнал топилади ва генератор фаза сурилиш бажарилади.
- Уз навбатида даврли синхросигналнинг символларини жойлаштириш усулларидан келиб чиққан холда синхронизациянинг иккита асосий усулини фарклашади;
- таксимланган символлар (таркатилган синхронизацияни) усули, бунда синхросигналнинг символлари давр ичида тенг интервалнинг символлари давр ичида тенг интервалларга биттадан жойлаштирилган;
- жамланган символлар усули, бунда даврли синхросигналнинг символлари даврнинг битта жойида жойлашади, масалан, биринчи канал интервалида.
Даврли синхронизация усулини танлаш йул куйилган тикланишнинг уртача вакти иктисодий мувофиклик билан аникланади.
Даврли синхронизация жавоб бериш керак булган асосий талаблар куйидагилардан иборат:
- нутк сигналларини ва бошкариш сигналларини узатишда бузилишлар вужудга келмаслиги учун, даврли синхронизацияни тезда тиклаш имконияти бу талаб айникса ИКМ узатиш тузилишининг каналлари буйича маълумотларни узатишда мухимдир;
- даврли синхронизациянинг юкори баркарорлиги, яъни синхросигналдан линия тракти киритаётган якка тартибдаги хатоларга схема эътибор бермаслиги керак ва бир вактни узида даврли синхронизмдан чикишга етарли даражада сезгир булиши керак;
- сохта даврли синхросигнал билан олинган даврли синхронизмга киришини аниклаш ва кидирилаётган синхронизмни кидириб топиш имконияти;
- ишнинг юкори ишончлилиги;
Даврли синхронизация тизимларига юкорида келтирилган талаблар ичида карама – каршиликлар мавжуд ва даврли синхронизация усулини танлаш баъзи келишувни олдиндан белгилаб беради, масалан, даврли синхронизацияни тиклаш вакти, синхросигнал давомийлиги ва курилма бахоси уртасида. Юкорида келтирилгандан куриниб турибдики, рақамли узатиш тизими курилмасининг параметрларидан бири бу даврли синхронизмни тиклаш вактидир. Бу вакт даврли синхронизация усулидан мустакил равишда учта ташкил этувчидан иборат:
t1 – химояни бошлангич вакти;
t2 – даврли синхронизацияни тиклаш вакти;
t3 – химояни охирини курсатувчи вакти;
t1 – вакт химоясхемасини ишлатиш билан асосланган, шу туфайли даврли синхронизация тизими даврли синхросигналдаги айрим хатоларга сезгир эмас. Бу хатолар куринишича коммутация курилма томонидан утишлар билан таъсири натижасида вужудга келади, киска вакт оралигида харакат килади, киска вакт оралигида харакат килади ва жамланган характерга эга булади, даврли синхронизациядан хакикий чикиш булганда кузатилаётган хатоликлар узлуксиз характерга эга булади. Бошлангич химоя вактини аниклаш учун асос бўлиб, жамланган хатоликлар тупламининг давомийлигини статистик аниклаш хисобланади.
t2 – вакт – бу даврли синхронизмни тиклаш жараёнини давомийлигидир. У давр синхросигналда ишлатиладиган символлар сонига ва даврли синхронизмни тиклаш усулига боглик.
t2 – вакт, бу вакт давомида даврли синхронизмни тиклаш жараёни тугагандан сунг тикланган даврли синхронизм хакикийлигини текширади. Бу вакт шундай усул билан танланадики, унда юзага келадиган рақамли хатоликлар эхтимоллигини жуда хам кичик булиши керак ва бир вактнинг узида даврли синхронизмни тиклашни текшириш мумкин булсин.
ИКМ – 30 импульс – кодли модуляцияли узатишнинг замонавий бирламчи тизимларига киради. У махаллий ва худудий алока тармоқларининг кабеллари жуфтларини зичлаштириш учун ва телефон сигналларини узатиш учун мулжалланган. ИКМ – 30 куйидаги параметрлар билан характерланади.
1. Узатиш тезлиги, Кбит /с 2048
2. Давр давомийлиги, мкс 125
3. Даврдан каналли вакт интервалининг сони 32
4. Каналли вакт интервалидаги символлар сони 8
5. ТЧ каналлар сони 30
6. ТЧ канал частота диапазони, Гц 300 – 3400
7. Ута давр давомийлиги, мс 2
8. Ута даврдаги даврлар сони 16
9. Битта ТЧ каналдаги сигнал каналлар сони 2 – 4
10. Дискретлаш частотаси, КГц 8
11. Квантлаш кадами сони 256
12. Компрессия конуни А = 87,6
13. Ўта даврли синхросигнал ва сигнализация
каналларини жойлаштириш
14. Даврли синхросигнал
ИКМ – 30 тизимининг давр ва ута давр вакт тузилмаси 3.2 – расмда курсатилган. ИКМ – 30 тизими даврининг вакт тузилмаси етарли даражада мураккаб булганлиги учун уни куриб чикамиз.ИКМ – 30 тизими давр давомийлиги 125 мкс тенг. Каналли вакт интервали 32 та тенг. Улардан 30 таси ТЧ каналларни ташкил этишга ишлатилади. Канал вакт интервалида символлар сони 8 та. Бу символларнинг барчаси нутк сигналини кодлаш учун ишлатилади. ИКМ – 30 даврли вакт тузилмасининг бошка ташкил этувчиларини куриб чикамиз. Халкаро номенклатурага мувофик «So» деб белгиланган биринчи канал вакт интервали асосан даврли синхросигнални узатиш учун ишлатилади. Куриниб турибдики, (1.2 – расм.) даврли синхросигнал факатгина жуфт даврлар R0, R2, R4 …….R14 да булиши мумкин.
R1, R3 ……. R15 билан белгиланган ток даврларда S 0 вакт интервалида махсус кушимча ахборотни узатиш учун мулжалланган.
Бу давр синхронизмини кидириш жараёнида аналог сигнални ёки маълумотлар сигналини кодлаш жараёнида пайдо булиши мумкин булган сохада давр синхронизмини ишлатилганда давр синхронизмини тиклашдек куринаётган руй берганини текшириш учун зарурдир. Ток давридаги Y карама – карши станцияга давр синхронизацияси бузилганлигида узатиш учун ишлатилади.
Кейинги канал вакт интерваллари S 1 - S15, хамда S 17 - S 31 интерваллари ТЧ каналларини (нутк каналларини ) ташкил этиш учун ишлатилади. R 0 даврнинг S16 канал интервали ута давр синхросигналини В1, В2, В3, В4 символлар 0 киймати билан узатиш учун ишлатилади. Ута даврни синхронизмдан чиққани тугрисидаги ахборот узатиш учун эса В 6 символи, яъни Y 1 ишлатилади. Х1, Х2, Х3 символлар кушимча ахборот каналини хосил килиш учун ишлатилади, колган R1- R15 даврда хар бир ТЧ канал учун 2 – 4 гача сигнал каналлари хосил килинади. a,в,с,d харфлар мос равишда ТЧ каналига бириктирилган. 4 та сигнал каналларининг символларини курсатади. R0 ва R 1 дан R 15 гача колган 15 даврлар 2 мс давомийликдаги ута даврни ташкил этади.
Даврли синхронизация жараёнида вужудга келган шароитларга караб куйидаги мезонлар ишлатилад: ИКМ – 30 тизимида «даврли синхронизмдан» чикиш мезони бу синхросигналга эга булган учта даврлар кетма – кетлигидаги даврли синхросигналдаги хатоларни топиш хисобланади. Даврдаги хатоларни топиш хисобланади. Даврли синхронизимини тиклаш мезони бўлиб, куйидагилардан сунг келадиган холат хисобланади.
- даврли синхросигнални топиш (n - даврда);
- навбатдаги даврда (n+1 - даврда) даврли синхросигналнинг мавжуд эмаслигини текшириш;
- навбатдаги даврда (n+2 - даврда) даврли синхросигнални топиш.
Икки ёки учта кетма – кет даврдаги даврли синхросигналларни топишганда синхронизация схемаси биринчи кабул килинган синхросигналдан иккита давр масофада давр синхронизмини излаш жараёнини бошлайди. Схема худди шунга ухшаш ишни синхросигнални топганидан сунг, икки даврдан кейин уни яна топмаганида бажаради.
1.2 – расм. ИКМ – 30 тизими давр ва ўтадавр вақт тузилмаси
Юкорида келтирилган мезонлар, даврли синхронизмни тиклашга олиб келувчи даврли синхронизация схемаси ишининг хар хил вариантларини таърифлаб графни тушиниш учун билиш зарур. 1.3 – расмда шу граф келтирилган.
1.3 – расм. Даврли синхронизация схемасининг ишлаш графи
А – даврли синхросигнал;
А – даврли синхросигнал йуклиги;
ЖD – жуфт давр
ТD – ток давр
Даврли синхронизмини излашнинг энг кизикарли холларига куйидагилар киради:
1. А, А (ТD), А (ЖD)
2. А, А (ТD), А (ЖD)
Булардан биринчиси ток даврда (ТD) даврли синхросигнални топилганлигини билдиради, яъни у жойлашиши мумкин булмаган жойда топилганлигини билдиради, шунингдек яна давр синхросигнали жуфт даврда (ЖD) топилганлиги (синхросигнални тугри жойлашишини).
Иккинчи хол биринчисидан шу билан фарк киладики, унда учинчи кисмида даврли синхросигнал аникланмайди, холбуки у уша ерда жойлашган булиши керак. Натижада иккала холда хам синхронизмни излаш жараёни «даврли синхронизмдан чикиш» холатига кайтади. Юкорида келтирилгандан куйидаги хулосани чикариш мумкин: биринчи топилган даврни синхросигнал сохта сигнал эди. Шу туфайли схема биринчи кабул килган синхросигналдан иккита давр масофада синхронизация холатини янги излашни бошлайди, бу сохта даврли синхросигнални узлуксиз ажратишдан холи булиш имконини беради. Граф синхронлаш схемаси ишининг «синхронизм» ва «даврли синхронизмдан чикиш» охирги холатлари уртасидаги барча мумкин булган холатларни тасвирлайди.
ИКМ – 30 аппаратураси узатувчи ва кабул қилувчи курилмадаги даврли синхронизация схемасидан ташкари ута даврли синхронизация схемаси билан таъминланган. Ундан ташкари бу аппаратура маълумотларини узатиш курилмаси билан хамкорликда ишлайдиган схемага эга булиши мумкин, бу ИКМ – 30 тизими ёрдамида телеахборот сигналларини узатиш имконини беради.
Компандерлаш ва аналогли сигналларни рақамлига ва рақамлиларни аналоглиларга узгартириш масалаларини ечиш бу тизимда бошка тизимларга нисбатан узгачарок амалга оширилган. Жумладан ИКМ – 30 тизимида линиявий кодловчи ишлатилган, у хар бир ТЧ канални дискретини 12 символли рақамли сигналига узгартиради, булардан биринчи символли дискретнинг ишорасини аниклайди, колган 11 таси эса максимал катталикдаги даражалар 211 = 2048 билан Квантланган амплитудани аниклайди. Кодланган сигнал рақамли компрессорга келади, у 12 символли кодли комбинацияларни 8 символликка узгартиради.
Ухшаш схема буйича бажарилган кабул қилувчи кисмидаги дисководга тескари жараённи амалга оширади, яъни 8 символли кодли комбинацияларни 11 символлиларига узгартиради.
2 – Амалий машғулот
РКТ да синхронизация. Линиявий кодлар. HDB-3 коди
2.1. Амалий машғулотнинг мақсади ва мазмуни
Ишни бажариш натижасида талаба қуйидагиларни билиши зарур:
- синхронлашнинг асосий тамойиллари;
- тармоқли синхронлашни амалга ошириш усулларини, унинг вазифасини;
- линиявий кодларнинг вазифаси.
2.2. Амалий машғулотга топшириқ
Амалий машғулотга тайёргарлик кўрилаётганда услубий қўлланманинг назарий қисмини ўрганиш лозим. Талаба амалий машғулотни бажаришда ўз вариати бўйича дастлабки маълумотларни 2.1 – жадвалдан олиб, берилган топшириқни бажариш лозим.
Берилган битлар кетма-кетлиги учун NRZ, AMI ва HDB-3 кодларининг вақтли диаграммасини чизинг. Кодларни бир биридан фарқи, камчиликлари ва афзалликларини аниқланг.
.
2.1-жадвал
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
101000000001 |
100001000011 |
011000001010 |
110000110000 |
100000001101 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
100000010001 |
110000000011 |
101000001011 |
100001000111 |
110000010111 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
100000010001 |
110000000011 |
101000001011 |
100001000111 |
110000010111 |
15 |
16 |
17 |
18 |
19 |
100001010001 |
100000011111 |
110000001011 |
100000001001 |
110010000011 |
20 |
21 |
22 |
23 |
24 |
110000010011 |
110000100011 |
110000001001 |
100001000101 |
110000000101 |
2.3. Амалий машғулот бўйича ҳисобот
Ҳисоботга қуйидагиларни келтириш лозим;
1. Назарий қисмнинг қисқача мазмуни.
2. Бажарилган иш бўйича олинган маълумотлар хисоботи.
2.4. Назорат саволлари
1. Синхронлашнинг вазифаси.
2. Синхронлаш усулларини айтинг ва ҳар бирини тушинтиринг?
3. ИКМ-30 даги 0- канал вазифасини тушинтиринг.
4. ИКМ-30 трактини тузилишини келтиринг.
5. Тактли частота бўйича синхронлаш нима учун мўлжалланган ва қандай бажарилади?
6. Циклли синхронлаш нима учун мўлжалланган ва қандай бажарилади?
7. Ўтациклли синхронлаш нима учун мўлжалланган ва қандай бажарилади?
8. Линиявий код турларини келтиринг.
9. HDB-3 кодини тушинтиринг.
10. HDB-3 кодига айлантириш мисолини келтиринг.
2.5. Адабиётлар
1. А.М. Эшмурадов, Н.А. Зайнутдинова Коммутация тизимлари фанидан Ўқув қўлланма ТАТУ Тошкент-2011
2. Карташевсий В.Г., Росляков А.В. «Цифровые системы коммутации для ГТС». ЭКО-ТРЕНДЗ, 2008
3. Гольдштейн Б.С. Сигнализация в сетях связи - М.: Связь, 1997
4. Кожанов Ю.Ф. Основы автоматической коммутации. – Санкт-Перербург, 1999/-145 с.
2.6. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
Синхронизация тушунчаси
Рақамли коммутация тизимида барча станцияларнинг ускуналари частота ва фаза буйича синхронлаштирилган бўлиши керак. Чунки хамма коммутация тугунларида вақт бўйича бўлинган канналлар билан узатиш тизими ИКМнинг цикл фазаларига аниқ мос келиши керак. Бу мақсадни амалга ошириш учун хамма узатиш тизимлари бир хил частота билан ишлаши ва хамма йўналишлар бўйича алоқа линияларидан узатилаётган гурухли сигналларни ушлаб қолиш ёки бир хил цикл даврининг бутун сонига бўлинадиган бўлиши керак. Рақамли коммутация тизимида икки турдаги такт частотаси бўйича ва фаза бўйича синхронлаш бажарилиши керак.
Синхронлаш усуллари
n Такт частота бўйича синхронизация
n Давр бўйича синхронизация
n Ўта даврли синхронизация
n Тармоқ бўйича синхронизация
Ўзаро хамкорликдаги ишлайдиган станцияларнинг такт генераторлари хам синхрон ишлаши керак. Бир неча станцияларга эга алоқа тармоқлари икки турда синхронлашни амалга ошириш мумкин: синхрон ва асинхрон.
Синхрон тармоқда хар бир комутация станциясида такт генератори ўрнатилади. Бу генераторларнинг ишчи частоталари синхронлаш туфайли бир хил, ёки бир бирига максимал яқин бўлиши керак. Барча кириб келаётган линия трактларининг цикллари бир хил давомийликка эга булиши, уларнинг бошланиш вақти бир онда бўлиши керак.
n Хабарларни узатиш ва қабул қилиб олиш нуқталарида хабарга ишлов бериш тезлигини мослаштириш учун тактли синхронизация ишлатилади.
n Тактли синхронизация гурухли даврли синхронизация спектридан 2048 кГц частотани ажратиш ҳисобига олинади.
n Ўта давр бўйича синхронизация Линия сигналлари ва бошқарув сигналларини тўғри тарқатиш учун ишлатилади.
n Ўта давр бўйича синхросигнал қабул қилинаётган гуруҳли рақамли сигналдаги ўта даврни бошланиш вақти билан қабулдаги генератор қурилмаси сигналларини солиштириш йўли билан аниқланади.
Рақамли сигнални узатиш учун мўлжалланган линия трактининг киришида иккиламчи сигнални рақамли линия сигналига айлантиргич қўйилади. Чиқишига эса уни тескарисини бажарувчи қурилма ўрнатилади. Линия сигналининг турини танлашда, у линия турига боғлик бўлади. Бундан ташқари регенераторлардан ўтиш, регенераторларни бошқаришни ҳам кўзда тутилган бўлиши керак. Линиявий кодни шундай тиклаш кераККи, линия сигналининг энергетик спектри иложи борича кичик полосани эгаллаши керак. Бу спектр максимуми паст частота чегараларида ётиши ва спектрнинг ўзгармас қисмида бўлиши керак эмас. Ундан ташқари сигналнинг символлар йиғиндиси минимал бўлиши керак. Бу дегани ўзгармас қисмни узлуксиз равишда йуқотиб туриш керак. Бу амал жуда қиска вақтда кетма – кет код символларини ўзаро компенсация йўли билан амалга оширилади. Буни ҳисобга олганда, линиявий кодида қарама – қарши қутбли импульслар бўлиши керак. Яъни импульсларнинг қарама – қарши қутбли кетма – кетлиги бир хил ҳосил бўлиши керак. Иккиламчи код импульсларини ҳосил бўлишига чегара қўйиш мумкин эмас. Шунинг учун линиявий код ортиғи билан бўлиши керак. Сигналларга икки даражадан кўп даража киритиш йули билан линиявий сигнални ортиқчаликни узатиш тезлигини ошириш мумкин. Масалан N даражали линиявий кодни олайлик.
Амалиётда 3 даражали линиявий код ишлатилади. Масалан 1В – 1Т. Бунинг маъноси иккиламчи коднинг (Bi nary) битта символи учламчи код (Ternary) нинг битта символига айлантириш деганидир.
1В à 1Т. Узатиш тезлиги иККаласида бир хил, яъни икки даражали кодни ҳамда , 3 даражали кодни узатиш хам бир хил вақтда бажарилади. Демак, ортиқчалик ҳосил қилинди. Бу ортиқчалик етарли даражада катта, бўлгани учун линиявий кодни қуриш тамойилини танлаш катта эркинликни беради.
1В – 1Т туридаги кўп ишлатиладиган код импульс қутбларини алмаштириш билан квазиучламчи код (ЧПИ) ёки AMI (Alternating Mark Lnversion) бирни ўзгартирувчи инверсия коди ҳисобланади.
Рақамли йиғинди
1
А=р/2(-1/2)+(1-р)0+р/2 = 0
2
Ўзгармас қисми йўқ қилингандан сўнг ЧПИли коднинг энергетик спектри йўколади, дискретлар хам йўколади. Шунинг учун бундай код сигнал хақида хеч қандай ахборот узатмайди. Лекин туғрилагичда ғтказилиб иккиламчи кодга айлантирилса, ўзгармас қисм пайдо бўлади. Бу код орқали узатиладиган ахборотни билмаса ҳам ҳосил бўладиган хатоларни топиши мумкин. Символлар кетма – кетлиги тасодифан бузмаган ҳолда, яъни: а(2) =0 ни а(1) =-1/2га ёки а(3)=1/2 ни алмашиб қолган, ҳамда а(1) ёки а(3) ни а(2) га алмашиб қолганда, қўшни импульслар қутбининг галма-гал алмашиш тамойили бузилади. Бу эса линия сигналини узатиш сифатини кўрсатади.
ЧПИ кодининг камчилиги: бу код линия трактига узун «нуллар» сериясини узата олмайди. Бу камчиликни йўкотиш учун ЧПИ модификацияси ишлаб чиқилган. Бундай линия кодларини бир неча кўринишлари мавжуд. Энг кенг тарқалгани НДВ – 3 (High Density Bipolar Excess 3). Бу кодни қурилиш тамойили худди ЧПИ га ўхшайди. Бу ўхшашлик иккиламчи символлар орасида 3 та дан ортик ноль пайдо бўлмагунча давом этади. Агар иккиламчи кодда 4 та ёки ундан ортик ноллар пайдо бўлса, кетма – кет келган 4 та ноллар комбинацияларнинг хар бири 2.2- жадвалда келтирилган кетма – кетлик билан алмаштирилади.
2.2-жадвал
Oхирги импульс ишораси |
тоқ |
жуфт |
|
Мусбат (+) |
- - - Р |
N - - N |
|
Манфий (-) |
- - - N |
P - - P |
|
2.3 - жадвал
Иккиламчи код |
НДВ – 3 коди |
Кетма – кетликни танлаш шарти |
0000
|
000 V |
Агар аввалги V символидан олдин В символининг тоқ сони бўлган ҳолда |
В00 V |
Агар аввалги V символидан олдин B символини жуфт сони бўлган ҳолда |
2.3-жадвалидаги V орқали қутби аввалги В символни қутбини такрорлайдиган символ белгиланади. 4 та нульдан иборат кетма – кетлик линия кодининг иккита хар хил кетма – кетлиги билан алмаштирилади. Бу линия сигналини хар хил жойида пайдо бўладиган V символлар кетма – кетлиги галма – гал қутби ўзгариши учун қилинади. Бунга ўҳшаш символларнинг ўрта қийматига таъсирини йўқ қилади.
НДВ – 3 кодида линиядан узатилаётган рақамли сигналда хосил булаётган тасодифий хатоларни текшириш мумкин. Компенсация бўлмаган V бузишларни текшириш йўли билан буни амалга оширса булади. Линиявий кодни иккиламчи кодга айлантирилаётганда тасодифий хатолар рақамли тракт охирида қўшимча хатоларга олиб келади. Мисол учун линиявий коддаги кетма – кетлик В + ОВ – В + да 3 символда хатолиККа йўл қўйилди ( 0 га алмашиб колди.), бундан В + ООВ + кетма – кетлик ҳосил бўлади. Буни «декодер В + ОО V деб тушунади ва бу кетма – кетликни 0000 билан алмаштиради. Шундай килиб битта ҳато ўрнида 3 та ҳато ҳосил бўлди. Хатолар сони 2 мартда ошиши хам мумкин. Баъзи бир пайтда хато кўпайтирмаслик ва хатони йўкотиш хам мумкин. Айлантириш усулига қараб, линиявий кодни хатони декодерлаш жараёнида декодер кўпайтириш коэффициентининг ўрта қиймати 1,18 дан 1,26 гача бўлиши мумкин.
НДВ – 3 кодига яқин яна битта линиявий коднинг кўриниши бор. Бу АҚШ да ишлатиладиган Z B SO6 (Bipolarwith Sik Zeto Sitbstition) кодидир. Бу кодда кетма – кет 6 тадан ортик ноль бўлиши мумкин эмас. Хар бир 7 та нольдан иборат комбинация линиявий коднинг иккита кетма – кетлигидан биттаси билан алмаштирилади. Бунда хам худди НДВ – 3 кодига ўхшаш V символини киритиш йўли билан коднинг ўзгармас таркибини компенсация қилиш йўли билан шарт бажарилади.
Код PST (Paired Selected Ternary) – жуфт селектив учламчи код хам иккиламчи коддаги узун кетма – кетлигидаги нолларни йукотиш хусусиятига эга. Бу кодни қурилиш тамойили иккиламчи коддаги жуфт символни учламчи коддаги жуфт символи билан алмаштиришга асосланган 2.4- жадвалда PST коди келтирилган.
2.4- жадвал
Иккиламчи кодни PST кодига алмаштириш
Иккиламчи код |
PST код |
Кетма – кетликни танлаш шарти |
00 |
- + |
- |
01 |
+ 0 |
Агар олдинги жуфтлик 01 ёки 10 – 0 ёки 0 – орқали кўрсатилган бўлса |
- 0 |
- |
|
10 |
0 - |
Агар олдинги жуфтлик 01 ёки 10 + 0 ёки 0 + кўринишда бўлса |
0 + |
Агар олдинги 0 1 ёки 10 - 0 ёки 0 – бўлса |
|
11 |
+ - |
- |
Бундан ташқари 4 В – 3 Т, MS 43, FOMOT, NRZ, RZ кодлари мавжуд.
NRZ (Non Refurn to Zero) – нолга кайтмаслик коди. Бунда «0» нисбий, «1» – мусбат. Унинг камчилиги :
– ўзгармас таркиби катта;
– такт сигналлари битли оқимда кўрсатилмаган.
Бу код оддий қўлланма талаб килади. У асосан яқин масофага сигнални узатиш учун ишлатилади. Бунда жиҳозлар алоҳида синхронли тизимга эга бўлади.
PZ – нолга кайтиш билан коди.
2.1 – расм. Линиявий код турлари
АМI ва HDB-3 кодлари тугрисида батавсил маълумот
АМI ли кодда дастлабки иккилик кетма-кетлигида улар уртасидаги ноллар сонига боғлик булмаган холда бирлик белгиларни узгартиришда мусбат ва мунфий кутбли импульслар навбатини амалга оширилади. Курсатилган узгартириш тамойили туфайли коднинг энергетик спектридан линиядан узгармас ташкил этувчиси олиб ташланади. АМI кодининг асосий энергияси 0,5 fг га якин частоталар сохасидайигилган. Шунинг учун ўзаро таъсирларнинг бахоси ва регенерация қисмининг ҳисоби 0,5 fг да бажарилади.
АМI ни код импульслари кутбларининг навбатма-навбат келиш тамойилидан фойдаланилиши туфайли регенерациялашда вужудга келадиган хатоликларни осонлик билан топишга имкон беради, чунки ихтиёрий белги регенерацияланса бу хол линиявий трактда белгилар кутбларининг навбатма-навбат келиш тамойилини бузилишига олиб келади. Маълум вақт ичида бундай бузилишлар сонига караб линиявий трактдаги хатоликлар клэффициентини бахолаш мумкин. Бунда шуни этиборга олиш лозимки, баъзи холларда хатоликлар аникланмай колиши мумкин (агар масалан бирин кетин келувчи белгиларни регенерациялашда хатоликлар мавжуд булса ваулар мазкур коднинг тузилиш тамойилини бузмаган булса). AMI ли коднинг энг мухим нуксонларидан бири бу линиявий тракт бўйича узун серияли нолларни узатишдир, бу эса регенераторларнинг нормал ишлашига зарар етказиш мумкин, чунки тактли частотани ажратиш жараёни қийинлашади. Курсатилган нуксонни бартараф этиш максадида AMI ли коднинг бир неча модификацияси ишлаб чикилган, буларнинг ичида кенг таркалгани HDB-3 коди ҳисобланади.
HDB-3 кодининг тузилиш тамойили иккита бирлик белгилар уртасида учдан ортик бирин-кетин келувчи нолли белгилари пайдо булмагунга кадар айнан AMI ли кодга ухшашдир. Бунда бошлангич иккилик кодидаги туртта ноллик (0000) белгилардан иборат хар бир кетма-кетлик В00У ёки 000У куринишидаги икки кетма-кетликдан бирига алмаштирилади, бу ерда В аввал келадиган импульс кутбига карама-карши кутбли импульсни билдиради, V - эса аввалги В импульс кутбини такрорловчи импульсни билдиради. Иккита алмаштирувчи кетма-кетликларни ишлатиш линиявий сигналнинг турли жойларида келадиган V белгиларнинг кутбларини навбат билан келиши таъминлайди, бу эса уз навбатида бу белгиларнинг урта кийматига буладиган таъсирини бартараф этади.
000V куринишидаги комбинация агар олдинги V белгидан кейин ток сондаги В белгилар пайдо булса, ВООУ комбинация эса агар олдинги V белгидан кейин жуфт сондаги В белгилар пайдо булса ишлатилади.
Аммо HDB-3 кодининг рақамли йиғиндиси V белгиларни киритиш окибатида AMI ли кодга нисбатан катта бўлиб 2(+1/2) ёки (-1/2) ни ташкил этиши мумкин. Шундай килиб HDB-3 коди ишлатилганда линиявий сигналда бирлик белгиларни юзага келиш эхтимоллигининг узгариш диапазони сезиларли даражада қисқаради, у 0,25<p(1)<1 чегаралар билан чекланади, шу билан бирга AMI ли кодда тасодифий кетма-кетликда бирлик белгининг пайдо булиши эхтимоллиги амалда нолгача камайиши мумкин.
3– Амалий машғулот
Станциялараро сигнализация - CAS
3.1. Амалий машғулотнинг мақсади ва мазмуни
Сигнализация тушунчасини, сигнал турларини, сигнализацияни ривожланиш даврларини, сигнализация турлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 сонли, R2, R1, R1,5 сигнализацияни, абонент сигнализациясини, ички станция, станциялараро сигнализацияни узатиш алгоритмини, сигнализацияни узатиш тракти турлари (ички йўлакли, ташқи йўлакли) ни, CASни , CCS №7 ни ва унинг тизимчаларини ўрганиш.
3.2. Амалий машғулотга топшириқ
Талаба амалий машғулотда шахсий топшириқ олади. Амалий машғулотга тайёрланаётган вақтда қуйидаги адабиётлардан фойдаланинг [2, 185-214 бетлар], ёки [6, 72-74 бетлар]. Келтирилган назарий қисмдан фойдаланиб қуйидаги вариант асосида тузилган масаларни ечинг. Масала бўйича топшириқ вариантлари 3.1, 3.2 , 3.3 – жадвалларда берилган.
1. Масала. Талаба қуйидаги саволларни ўрганиб, матн тузиши керак.
3.1- жадвал
2. Масала. Станциялар орасидаги сигнализацияни чизинг.
3.2- жадвал
Бу масалани ечишда 3.1 - расмдан фойдаланинг.
3.1 - расм. Станциялараро сигнализация
3. Масала. Сигнал турини тушунтиринг. Улар станция ичида ва бошқа станцияга қандай узатилишини тушунтиринг. Абонент сигнализацияси нима? Тушунтиринг.
3.3- жадвал
Бу масалани ечишда 3.2-расмдан фойдаланинг
3.2-расм. Абонент сигнализацияси
3.3. Назорат саволлари
1. Сигнализация нима? Тушунтиринг.
2. 1 сонли сигнализация тўғрисида тушунча беринг.
4. Сигнал турларига мисоллар келтиринг.
5. 2 сонли сигнализация тўғрисида тушунча беринг.
6. Абонент сигнализациясини тушунтиринг.
7. Бошқариш сигнали ҳақида тушунча беринг.
8. 3 сонли сигнализацияни тушунтиринг.
9. КАТС ни КАТС билан ҳамкорликда ишлатиладиган сигнализация турини келтиринг ва хар бир сигнални тушунтиринг.
10. Линия сигналлари деганда нимани тушунасиз?
11. 4 сонли сигнализация ҳақида маълумот беринг.
13. 5 сонли сигнализация нима?
14. R1 сигнализация нима?
15. R1,5 сигнализация нима?
16. R2 сигнализация нима?
17. CAS сигнализация нима?
18. 6 сонли сигнализация нима?
19. 7 сонли сигнализация нима?
20. КАТС ни ЭАТС билан боғланишда ишлатиладиган сигнализация тури ва узатиш услубини тушунтиринг.
21. ДҚАТС ни ЭАТС билан боғланишда ишлатиладиган сигнализация тури ва узатиш услубини тушунтиринг.
22.ЭАТС ни КАТС билан боғланишда ишлатиладиган сигнализация тури ва узатиш услубини тушунтиринг.
23.ЭАТС ни ЭАТС билан боғланишда ишлатиладиган сигнализация тури ва узатиш услубини тушунтиринг.
24.ДҚАТС ни ДҚАТС билан боғланишда ишлатиладиган сигнализация тури ва узатиш услубини тушунтиринг.
25. ЭАТС ни ДҚАТС билан боғланишда ишлатиладиган сигнализация тури ва узатиш услубини тушунтиринг.
26. Ҳамма турдаги сигнализацияларнинг камчиликлари ва афзалликлари.
27.Станциялараро боғланишда сигнални узатиш алгоритми.
28. Кўп частотали кодни тушунтиринг.
3.4. Машғулотга якун яасш
1. Сигнализация турлари.
2. Масалалар ечиш учун Дастлабки маълумотлар ва олинган натижа.
3. Абонент сигнализация ва станциялараро сигнализация схемаси (ўз вариантингиз учун).
3.5. Адабиётлар
1. Крук Б.И. и др. Телекоммуникационные системы и сети. - М.: Горячая линия – Телеком, 2004Гольдштейн Б.С. Системы коммутации.- СПб.: БВХ-Санкт-Петербург,2003/-318с.
2. Гольдштейн Б.С. Сигнализация в сетях связи, М:Связь, 1997г
3. Зайнутдинова Н.А. ва бошқ. Рақамли коммутация тизимлари 1 ва 2 қисм фанидан амалий машғулотлар тўплами., ТАТУ Тошкент-2008
4. Зайнутдинова Н.А. ва бошқ. Рақамли коммутация тизимлари 1 ва 2 қисм фанидан лаборатория машғулотлар тўплами., ТАТУ Тошкент-2008
3.6. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
Сигнализация деганда, бошқарув адресли ахборот, авария сигнали, техник хизмат курсатиш ахбороти, линиявий сигналлар билан алмашинуви тушунилади. Ахборотларни алмашуви станция ёки тармоқ бошқарув қурилмалари орасида амалга оширилади.
Узатилаётган сигналлар таркибига халкаро алоқа иттифоки (IUTU-T) тавсияси-га биноан:
1. Линиявий сигналлар;
2. Бошқарув сигналлари;
3. Акустик сигналлар киради.
Линиявий сигналлар алоқа ўрнатишнинг турли босқичларини (эгаллаш, озод қилиш, узатиш ва х. к.), канал ва линияларнинг холатини (буш, банд) белгилаш учун ишлатилади. Бу сигналлар алоқа ўрнатишни бошидан то охирагача бўлган босқичларда узатилади. Бундай сигналларга абонент линияси холати, канал ёки линияни эгаллаш, чақирилаётган абонентни жавоби, абонентлардан бирини озод қилиш, канал ёки линия бандлиги ёки бўшлиги, алоқани узиш, узиш хақидаги тасдиқ сигнали киради.
Бошқариш сигналлари фақат алоқа ўрнатиш жараёнида узатилади. Бундай сигналларга абонент телефон аппарати билан бошқариш қурилмаси, ҳамда станция ва коммутация тугунлар бошқариш қурилмалари орасида узатиладиган сигналлар киради. Улар ёрдамида улаш тракти, керакли абонент линияси аникланади. Демак, бошқариш сигналлари абонент терган рақамлар, яъни адрес маълумотини ташкил қилади. Бундан ташқари бошқариш сигналларига тармоқни эксплуатация қилиш ва бошқариш, ҳамда БҚ оралиғидаги сигналлар хам киради.
Акустик сигналлар абонентлари алоқа ўрнатиш босқичларида хабардор қилиш учун ишлатилади. Уларга «станция тайёр», «чақириқ», «чақириқни назорати», «банд» ва х. к. лар киради.
Сигналлар таркиби ва уларни узатиш услуби коммутация тугунининг тизим турига, тармоқ турига, тармоқни БҚ ни қурилиш тамойилларига боғлик.
Станциялар ўртасида сигналларни узатиш услуби ишлатилаётган коммутация жихозининг турига боғлиқ.
ДҚ АТС ларда тўғридан - тўғри бошқаришда хамма функционал сигналлар батареяли импульсда узатилади.
КАТС ларда воситали бошқаришда гурухли бошқарув қурилмаларидан (маркер, регистр) ташкил топгани учун, бошқариш сигналлари частотали усулда узатилади (5 тадан 2 таси; 6 тадан 2 таси).
КЭ ва ЭАТС системаларида бошқариш махсус ЭБМ лар орқали бажарилади.
Сигнализация системасини ривожланишини учта даврга булиш мумкин.
1. Тўғридан – тўғри бошқариладиган ДҚ АТС ларда хамма функционал сигналлар индивидуал трактлар орқали узатилади. Бу индивидуал тракт: (3.3 –расм).
а) Сўзлашув канали;
б) Шахсий ажратилган сигнал канали дан иборат.
Махаллий тармоқда функционал сигналларни узатиш 2 жуфт абонент учун ажратилган индивидуал сўзлашув трактидан фойдаланилади. Бу тракт вақт буйича ажратилиб, бошланиши ва охирида бошқарув сигналлар, ўртасида эса сўзлашув сигналлари узатилади. Сигналлар батарея импульслари ёрдамида узатилади. Шахарлараро телефон тармоғида шахсий ажратилган сигнал канали ишлатилади.
Биринчи даврда Телефон ва Телеграф Халкаро Мамлакат қўмитасининг (МККТТ) 1,2,3 сонли тавсиялари ишлатилган.
3.3 – расм Станциялар орасидаги сигнализацияни соддалаштирилган схемаси.
Бу тавсиялар тармоқ турига ва тармоқни БҚ ни қурилиш тамойилларига қараб ишлаб чиқилган. 1-сонли тавсия 1934 йилда махаллий тармоқда ДҚ-АТС лари, шахарлараро коммутаторлари ишлатилаетган даврда яратилди. Бу тавсия асосида махаллий тармоқда (оралиғи катта бўлмаган) функционал (линиявий ва бошқариш) сигналлар ўзгармас ток (импульсли) ёрдамида узатилади. Шахарлараро тармоқда частотаси (500 Гц) ёрдамида узатилади.
2-сонли тавсия 1938 йилда махаллий тармоқда ДҚ-АТС, шахарлараро тармоқда хам шахарлараро коммутаторлари хам ярим автоматик шахарлараро телефон станциялари ишлатилган даврда яратилди. Бу тавсия асосида махаллий тармоқда тонал частотаси (1200 Гц ва 1600 ГЦ ёки бир частотали 2100 Гц ёки 1600 Гц) ёрдамида узатилади.
3 – сонли тавсия 1954 йилда махаллий тармоқда ДҚ-АТС, шахарлараро тармоқда автоматик шахарлараро телефон станциялари ишлатилаётган даврда яратилди. Бу тавсияга асосан махаллий тармоқдафункционал сигналлар импульсли усулда, шахарлараро тармоқда тонал частотаси (икки частотали 1200 ва 1600 Гц-АМТС-1, АМТС-1М – декада қадамли, бир частотали код ички минтакавий тармоқда 2100 Гц шахарлараро тармоқда 2600 Гц ёки 3800 Гц) ёрдамида узатилади.
2. Воситали бошқариладиган К-АТС ларида функционал сигналлар шахсий ёки сўзлашув каналлари орқали узатилади (3.2 расм). Бу даврда маслахат қўмитасининг 4, 5 – сонли тавсиялари ишлатилган хорижий мамлакатларда шу даврда R1 ва R2 тавсиялар яратилди. Бу тавсияларда кўп частотали код ишлатилди.
4 – сонли тавсия 1964 йилда махаллий тармоқда К-АТС, шахарлараро тармоқда координата русумли шахарлараро телефон станцияларни ишлатилаётган даврда яратилди. Бу тавсияга асосан махаллий тармоқда функционал сигналлар кўп частотали код 6 дан 2, 5 дан 2 (f0=700 Гц, f1=900Гц, f2=1100Гц, f4=1300Гц, f7=1500Гц, f11=1700Гц) сўзлашув частота спектрларида ётувчи тонал частоталар ёрдамида, шахарлараро тармоқда тонал частотаси (АМТС – 2 – АМТС – 3 – бир частотали ички минтакавий тармоқ – 2600 Гц ёки 2100Гц, шахарлараро бир частотали 2600 Гц ва икки частотали 1200/1600 Гц ҳамда 2040 ва 2400 Гц сўзлашув каналидан) ёрдамида узатилади. Сигналлар частотали ва узунлиги буйича бир – биридан фаркланади.
5 – сонли тавсия 1973 йилда махаллий тармоқда К – АТС, шахарлараро тармоқда координата русумли АМТС ишлатилаётган даврда яратилди. Бу тавсия асосида махаллий тармоқда бошқариш сигналлари кўп частотали код 6 дан 2, 5 дан 2 сўзлашув тракти орқали линиявий сигналлар батареяли усулда физик линиялардан ва частотали усулда шахсий ажратилган каналдан 3800 Гц ёрдамида узатилади.
Ички минтакавий тармоқда линиявий сигналлар частотали усулда сўзлашув тракти орқали 2600 Гц ёрдамида ёки шахсий ажратилган 3800 Гц ёрдамида шахарлараро тармоқда линиявий сигнал частотали усулда (2400, 2600 Гц) узатилади.
R2 сигнализация 1962 йилда ишлаб чиқилди. Бунда махаллий тармоқда кўп частотали код ишлатилди. 12 частота олинди. 6 таси тўғри йўналишда, 6 таси тескари йўналишда ишлатилди. Ишлатилган частоталар:
Тўғри йўналишда Тескари йўналишда
f0 = 1380 Гц f0 = 1140 Гц
f1 = 1500 Гц f1 = 1020 Гц
f2 = 1620 Гц f2 = 980 Гц
f4 = 1740 Гц f4 = 780 Гц
f7 = 1860 Гц f7 = 660 Гц
f11 = 1980 Гц f11 = 540 Гц
Линиявий сигналлар ажратилган канал орқали иккиламчи код ёрдамида узатилади.
Шахарлараро тармоқда линиявий сигналлар ажратилган сигнал канали орқали 3825 Гц ёрдамида узатилади.
3. Учинчи давр телефон станциялари ёзилган дастур асосида дастурли бошқариш билан характерланади.
Электрон АТС ларда сигнализация қурилмасини 3 – турга бўлиш мумкин.
1. УКС буйича марказлашган тизим;
2. Марказлашмаган, сўзлашув тракти орқали;
3. Марказлашмаган ИКМ трактининг 16 – канали орқали.
3.4 – расм. Индивидуал канал орқали сигнализацияни узатиш.
Биринчиси ЭАТС, КЭАТС ларда ишлатилади. Рақамли коммутация тизимида 2 – хил сигнализация ишлатиш кўзда тутилган.
CAS – ички канал сигнализациятириши.
CCS №7 – УКС умумий канал сигнализациятириши.
CAS ички канал сигнализациятириши
CAS да 2 хил сигнализацияи мавжуд.
1). Линиявий сигнализация
2). Регистрли сигнализация
Линиявий сигнализация ИКМ – 30 / 32 тизимида 16 – вақт канали орқали узатилади.
Регистрли сигнализация ИКМ 30 / 32 тизимининг сўзлашув канали орқали кўп частотали усулда узатилади. Мазкур сигнализацияда қуйидаги 2 гурух частоталар ишлатилади:
Бири тўғри йўналиш, 2 чиси тескари йўналиш учун.
Тўғри йўналиш учун юқори Тескари йўналиш учун:
гурух частоталари:
f0 = 1380 Гц f0 = 1140 Гц
f1 = 1500 Гц f1 = 1020 Гц
f2 = 1620 Гц f2 = 980 Гц
f4 = 1740 Гц f4 = 780 Гц
f7 = 1860 Гц f7 = 660 Гц
f11 = 1980 Гц f11 = 540 Гц
CAS сигнализация жуфтликда ишлайди: қабул қилиш – узатиш; узатиш – Қабул қилиш.
1972 йилда 6- сонли сигнализация ишлаб чиқилди.У иккилик код асосида яратилди. Бу сигнализацияи махаллий тармоқда ишлатиш мумкин эмас. У фақат шахарлараро тармоқга мўлжалланган. Қуйидаги камчиликларга эга: адрес кисмининг хажми чегараланган, миллий тармоқка ишлатиб бўлмайди. Ташқи мухитга таъсирчан. Бу камчиликларни 7- сонли сигнализацияда бартараф қилинган. Бу сигнализация 1980 йилда ишлаб чиқилган.
АТС АТС
3.5 – расм. Умумий канал сигнализацияси орқали узатиш
ИКМ – 30 тизимида линиявий сигналлар 16 вақт каналидан узатилади. Бу линиявий сигналларини икки станция орасида узатиш 3.5- расмда кўрсатилган.
Станциялар орасидаги сигнализациятиришдан ташқари абонент сигнализацияи бор. Бу абонент терминали ва станция орасида узатилади.
Станциялар орасидаги сигнализацияи кандай кўринишда берилиши 3.4- жадвалда келтирилган.
3.4 жадвал
А à В линия сигналлари |
В à А линия сигналлари |
||||
Канал холати |
Битлар кетма- кетлиги |
16 санок тизимида |
Канал холати |
Битлар кетма - кетлиги |
16 санок тизимида |
Буш |
1001 |
9 |
Буш |
1001 |
9 |
Банд |
0001 |
1 |
Эгаллашни тасдиқлаш |
1101 |
Д |
Узиш |
1001 |
9 |
Жавоб |
0101 |
5 |
|
|
|
Узишни тасдиқлаш (отбой) |
1101 |
Д |
Ички канал сигнализацияи CAS ИКМ – 30 даги 16 вақт канал ёрдамида хосил килинади. 30 та сўзлашув каналининг сигнализация ахборотини узатиш учун 16 - вақт каналини зичлаштириш усули билан 16 та циклдан ташкил топган ўта цикл хосил қилинади. (3.6 –расм)
3.6 –расм 16 ВК да ўта цикл хосил қилиш
16 ВК нинг 0 циклида цикл усти синхронлаш бажарилади. Бу циклдаги 4 та бит синхронлаш функциясини бажаради. Қолган 4 та бит X 1, Y 1, Х 2, Х 3 даги Y 1 (В 6) қарама – қарши станцияга цикл синхронизацияси бузилганини кўрсатувчи ахборот юборилади.Х 1, Х 2, Х 3 Х 2, Х 3 – хизмат ахборотини юбориш учун ишлатилади.
4- Амалий машғулот
7- сонли умумканал сигнализация тизими. Signaling Unit
4.1. Амалий машғулотгнинг мақсади ва мазмуни
7 –сонли УКС нинг асосий қурилиш тамойиллари, ундаги сигнал бирлик турларини ва уларнинг форматларини, хатоларни коррекция килиш усулларини ўрганиш.
4.2. Амалий ишни бажариш тартиби
Амалий ишни бажаришда қуйидаги кетма кетликдаги вазифаларни бажариш тавсия этилади:
1. Амалий машғулотга оид услубий қўлланмани ўқиб чиқиш.
2. Амалий машғулот ўқитувчисидан топшириқ олиш.
3. Амалий қисмни бажариш
4. Назорат саволларига жавоб бериш
4.3. Ҳисобот тайёрлаш тартиби
1. Назарий қисм бўйича қисқача конспект ёзиш
2. Ўзига топширилган вариантн бўйча топшириқни бажариш
3. Назорат саволларига жавоб бериш
4.4. Назорат саволлари.
1. Сигнализация нима? Тушунтиринг.
2. 1 сонли сигнализация тўғрисида тушунча беринг.
3. Сигнал турларига мисоллар келтиринг.
4. Бошқариш сигнали ҳақида тушунча беринг.
5. Абонент сигнализациясини тушунтиринг.
6. Линия сигналлари деганда нимани тушунасиз?
7. Сигнализациянинг ривожланиш даврларини айтинг?
8. CAS сигнализация нима?
9. 6 сонли сигнализация нима?
10. 7 сонли сигнализация нима?
11. УКС тармоқлари имкониятлари айтинг?
12. Умумий канал сигнализацияси CCS №7 нинг афзалликлари тушинтиринг?
13. CCS № 7 қандай функцияларни бажаради
14. Сигнал бирликлари деганда нимани тушинасиз?
15. 7- сонли сигнализация тизими структурасига кўра қандай функционал боскичга эга?
4.5. Адабиётлар
1. Крук Б.И. и др. Телекоммуникационные системы и сети. - М.: Горячая линия – Телеком, 2004Гольдштейн Б.С. Системы коммутации.- СПб.: БВХ-Санкт-Петербург,2003/-318с.
2. Гольдштейн Б.С. Сигнализация в сетях связи, М:Связь, 1997г
3. Зайнутдинова Н.А. ва бошқ. Рақамли коммутация тизимлари 1 ва 2 қисм фанидан амалий машғулотлар тўплами., ТАТУ Тошкент-2008
4. Зайнутдинова Н.А. ва бошқ. Рақамли коммутация тизимлари 1 ва 2 қисм фанидан лаборатория машғулотлар тўплами., ТАТУ Тошкент-2008
4.6. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
7- Сонли умуканал сигнализацияси.
Коммутацияланадиган алоқа тармоқларида станциялараро сигнализацияни ташкил этишнингиккита тамойили қуйидагича асосланган: маълум станциялараро канал иштирок этган, шу каналларга бириктирилган ресурс ёрдамида станциялар орасида улашни яратиш, қўллаш ва узиш учун керак бўлган сигналлар алмашинуви амалга оширилади. Бошқа тамойил станциялар ўртасида хизмат сигналлари билан алмашинув учун сигналли канал ишлатилади, у маълум бир станциялараро каналлар гурухи ёки (ва) уланишлар учун умумийдир. Бу тамойил инглизча CCS (Common Channel Signaling) сўзидан олинган бўлиб, умумканал сигнализацияси деб аталади.
Телефония ва телеграфия бўйича халқаро маслахат қўмитаси (ССITT – Commite Consultatif International Telegraphigue of Telephone) хозирги электр алоқа халқаро иттифоқи телекоммуникацияни стандартлаш сектори (ITU-T – International Telecommunications Union Standardization Sector) турли йилларда бир неча хил станциялараро сигнализация тизимлари учун стандартлар ишлаб чиқди. Уларнинг хир бирига ўзининг тартиб рақами берилган 1 дан 5 гача номерли тизимлар СAS тамойили бўйича, 6 ва 7 сонли тизимлар эса CCS тамойили бўйича тузилган 1÷5 тизимларда сигналларни линиявий ва регистлига ажратиш мавжуд, уларни узатиш учун эса 300÷3400 Гц диапозонидаги частота ёки диапозондан катта, лекин 4000 Гц кичик частоталар ишлатилади.
Уларни кўриб чиқамиз.
1 сонли сигнализация. 1934 йил Будапештда бўлиб ўтган ITU-T нинг X ялпи ассмблеясида қабул қилинган 1 сонли сигнализация қуш усули билан ўрнатиш халқаро каналлари учун мўлжалланган.
У 20 Гц частотали импульс кўринишида узатиладиган 500 Гц линиявий сигналларни кўзда тутади.
2 сонли сигнализация ярим автоматик алоқани 2 симли линиядан амалга ошириш учун мўлжалланган. Бунда 600 ва 750 Гц частоталар билан сигналлар ишлатилади (1938 йил)
3 сонли сигнализация 1960 йил бир частотали сигнализацияни ITU-T стандартлаштирди. Тизим линиявий ва регистрли сигнализация учун 2280±5 Гц битта частотани ишлатади ва бир томонлама алоқа каналларида иш учун белгиланган.
4 сонли согнализация – бу икки частотали сигнализация тизими. 1954 йилда Европада ишлатилди. Линиявйи ва регистрли сигнализация учун сўзлашув стандартидаги 2040 Гц ва 2400 Гц частоталари ишлатилган.
5 сонли сигнализация 1964 ITU-T қитъалараро алоқа учун стандартлаштирди. Регистрли сигналлар кўпчастотали код “6 дан 2” асосида узатилади. Линиявий сигналлар ўз-ўзини текширувчи ички йўлакли икки частотали 2400 Гц ва 2600 Гц сигналлар асосида узатилади. У икки томонлама УЛ ишлатилади.
R1 сигнализация тизимининг баённомаси регионал стандартининг биринчиси хисобланади. (Шимолий Америкада ишлатилади). Бунда “6 дан 2” коди регистрли кўп частотали сигнализация ва йўлакли линиявий сигнализация ишлатилган. Линиявий сигнализация аналог каналлардан иккалла йўналишда 2600 Гц частотали узлуксиз сигнал кўринишда узатилади.
Рақамли вариантда линиявий сигнал 2600 Гц билан таркибий канал бўйича иккита АСК бўйича узатилади.R2 сигнализация тизими баённомаси ITU-T нинг иккинчи регионал стандарти хисобланади. Бу тизим хамма давлатларнинг миллий ва халқаро УЛ учун ишлатилади. (1962 йилда қабул қилинган) Аналог вариантда линиявий сигнал сўзлашув частоталари йўлагидан ташқаридаги тонал сигналларни ишлатиш билан узатиш амалга оширилади.
ЧАК ли узатиш тизимларида 3825 Гц частота ишлатилади. Рақамли вариантда (R2D) бир йўналишли УЛ нинг ИКМ-32 рақамли трактининг АСК ишлатилади. Регистли сигналлар “Охиридан-охирига” у ёқдан бу ёққа ўтган, ўз-ўзини текширувчи “6 дан 2”кодли икки частотали сигнализация ёрдамида узатилади. Бунда 12та частота танлаб олинган. Улардан олтитаси тескари йўналишда: 1140, 1020, 900, 780, 660, 540 Гц ва олтитаси тўғри йўналишда 1380, 1500, 1620, 1740, 1860, 1980 Гц ишлатилади.
1968 йилда 6 сонли сигнализация ишлаб чиқилди 6 сонли сигнализация тизими сигнализацияни тўлиқ сўзлашув трактидан чиқариб ташлайди ва алохида умумий сигнализация звеносини ишлатади бу звенодан бир неча трактлар учун хамма сигналлар узатилади. Лекин узатиш тезлиги 2400÷4200 бит/с, шунинг учун миллий тармоқда ишлатиб бўлмайди, адрес қисми чегараланган, ҳалақит-бардошлиги катта эмас. Бу камчиликларни хисобга олиниб 7 сонли тизим ишлаб чиқилди. 6 ва 7 тизимларда сигналларни бундаи ажратиш мавжуд булса хам, бу анъана буйичадир, чунки истисносиз барча сигналлар сигнал ахбороти куринишида бир хил узатилади ва бир хил курилмалар билан кабул килинади.Иккала бу тизимлар факат дастурли
бошкариш станцияларида амалга оширилади. 7сонли тизим эса амалда факат рақамли узатиш тизимли тармоқларда учрайди.
7 сонли УКС энг замонавий булиши билан бирга универсалдир хам, чунки у телефон телефон тармоқларида маълумотларни узатиш тармоқларига, хам у хам бу тармоқларнинг ISDN билан туташувида ва ISDN узида, хамда харакатдаги алока тармоқларида ва хакозоларга мулжаллангн 7 УКСнинг функциянал архетектураси кўп сатхли бўлиб, учта куйи сатхлари, биргаликда сигнал хабарларини жунатувчининг станциясидан олувчининг станциясигача кучиришни таминлайди ва тизимни ишлатиладиган хамма вариянтларида керак булган MTPC Message Transter Part – хабарларни узатиш тизимчаси, платформасини ташкил етади.
Юкори сатх функциялари эса хар бир вариянт спецсефик мос равишда шу платформадан фойдаланувчи тизимчаси бажаради. Хусусан УФТТ ва ISDN да MTP платформа ишлатилганида «юукорида» ISUP фойдаланувчи тизимчаси хамда SCCP сигналли уланишларни бошкариш тизимчаси билан тулдирилади. SCCP УКС тармогида вертуал уланишлар яратишни кўзда тутади. Бу тармоқ оркали ахборот (факат сигналли эмас)ни узатиш учун уланиш яратилади. 7 УКС тизимига кушилувчи хар хил амалий тизимчалар (ТСАР, ОМАР, INAP ва бошкалар) УКС тармогини техник эксплуатациясини, хизматларини бошкариш тугунлари ва интелектуал (аклий) тармоқдаги хизматни коммутация тугуни орасида ахборот алмашинувини ва хокозоларни таъминлайди. 7 сонли тизимнинг мухум хусусияти зарур булганда унга янги тизимчаларини киритишга рухсат бериши маъносида у очик хисобланади. 7 УКС тизимини ишлатувчи алока тармоги ИКМ трактлари билан ўзаро богланган кўпгина коммутация тугунларидан иборат бўлиб; уланишлрни бошкаришда 7 УКС хизматларидан фойдаланиш имконияти эга булади. Бу тугунлардан хар бири, сигнал хабарини шакиллантириш, узатиш, кабул килиш ва интеграллшга кодир булган сигнализация пункти (SP- Signaling Point) функциясини бажара оладиган воситага эга булиши керак. Сигнализация пунктлари SP ўзаро бир –бири билан сигнал ахборотини иккитомонлама узатишни таъминловчи сигналли звенолар функциясини бажарувчи рақамли каналлар билан богланган булиши керак. Сигнализация пунктлари ва сигналли звенолар туплами 7 УКС тармогини ташкил этади. SP функциясини коммутация станциялар ва тугунлардан ташкари куйидагилар бажариши мумкин: Алока тармоқларини экспулуатация бошкариш марказлари (OA & MC- Opeation Administration and Mainte nance Cntris);
Интелектуал тармоқ хизматларини бошкариш тугунлари Транзит сигнализация пунктлар (STP-Signaling Transter Poins); Хар бир SP га узининг ноёб коди бириктирилади. Сигнал ахборати алмашинуви мумкин булган иккита исталган SP сигнали богланган булади. Иккита SP-нинг сигнали алокаси ё сигналли звеноларнинг тогри боглами,ё транзит ташкил этиш билан УКС тармоги воситаси таьминлаши мумкин. Биринчи холда сигнализация пункти ( УКС тармоги тузилмаси нуктаи назардан ) кушни , иккинчи холда кушни булмаган.УКС тармогида хам кушни , хам кушни булмаган SP-нинг ЭЭЭЭЭ учта сигнализация режимини мавжуд булиши билан фаркланади: богланган,богланмаган ва квази богланган.Богланган режимда маьлум SP сигналли алокасига тегишли сигнал ахборот, щу SP бевосита улаидиган сигнал звеноси буйича узатилади.Богламаган режимда шунга ухшаш ахборотни узатиш учун кетма-кет бир неча сигнал звенолар ишлатилади, сигналли алокани ташкил этишга транзит сигнализация пунктларини жалб этилади. Квази богланган режимда багланмаган режимнинг хусусий холати бўлиб,унда сигнал ахборот тармоқ оркали утадиган йули олдиндан белгиланди ва шу вакт давомида каид килган булади. 7 УКС тизими сигнализацияни богланган ва квази богланган режимларини куллаиди. УКС тармоги тузилмасининг турли варантлари мавжуд. У ёки бу вариантни танлашга УКС тармоги хизмат курсатаётган алока тармогининг тузилмаси, хамда бошка амаллар таьсир курсатиши мумкин.Агар УКС тармоги факат камутацияни бошкариш учун зарур булган сигналли алокаларни шакллантиришга мулжалланган булса,унда кўпрок энг маькул булган режимини куллашга каратилган тузилма булади ва унга кўп булмаган даражада – квази богланган режим (кам юкланган сигналли алокалар учун). Агар УКС тармоги унинг имконияти ичида барча эхтиёжларни кондириш учун умумий ресурсдан барпо этилса, унда юкари ишончлигини таьминлаш учун уларни захиралаш билан бирга сигналли звеноларни юкори махсурдорлиги ,асосан квази богланган режимга мулжалланган бузилмага олиб келади ва бунга кушимча таризда нисбатан катта булмаган сондаги сигнализациянинг богланган режимида ишлатувчи сигналли звеноларнинг тугри богламлари (ва ута юкланган )билан тулдирилган булади.Cигнализациянинг факат богланган режимидан фойдаланилганда УКС тармоги тузилмаси у хизмат курсатаётган тармоқ тузилмаси билан мос келади.Факат квази богланган режим ишлатилганда 4.1 -расмда соддалаштириб курсатилган УКС тармоги тузилмаси энг рационал булади.
4.1 -расм богланган режимга мулжалланган УКС тармогининг тузилмаси.
Бундай тузилмада сигналли звеноларнинг исталган боглаши бир неча сигналли алокаларни куллаиди(факат богланган режимга мулжалланган тузилмадагидаи битта эмас). Демак бу тузилмада сигналли звеноларнинг богламлари кўпрок ишлатилади.Ундан ташкари SP-нинг маьлум бир сонидан бошлаб 4.1-расмда тузилма УКС тармогидаги сигналли звеноларнинг умумий сонини богланган режим учун аитилган тузилмага нисбатан камаитиради ва УКС тармоги натижада арзонлашади. Яни шуни такидлаш лозимки бундаи тузилмада УКС тармоги локал ута юкланиш ларга баркароррокдир, ишончликнинг жуда яхши тасирига эга ва хар сигналли алока учун уни ташкил этиш бир неча мумкин булган йуллар бор,яьни бир неча хар хил сигнал маршрутлар мавжуд.
УКС тармоқлари имкониятлари факат коммутацияни бошкариш билан боглик болган функциялар билан чегараланмаиди. Бу турдаги сигнализацияни куллаш учун ,энг табиий бўлиб богланган режими хисобланади ,чунки у каналлар каммутация бармогида каммутацияланадиган алокаларни ташкил этиш хуссусиятларига богликдир,хусусан телефон тармоқларида улаш хар доим ,,кетма-кет кадамлар,билан урнатилади. Чикувчи станция белгиланган станцияга йуналишни танлаб ,энг якин транзит станция (масалан) ЧХТ билан сигналли ахборот билан алмашади,сунгра чикиш хабарлар тугуни ЧХТ бошка транзит станция КХТ билан сигналли ахборот билан алмашади, у эса уз навбатида белгиланган станция билан алмашади . Худди шу, богланишини бузишда хам юз беради.Агар УКС тармоги оркали кушни булмаган SP –лар ахборат алмашса , транзитни функциясини исталган SP бажариш мумкин. УКС тармоги тузилмаси богланган режимга мулжалланган бундаи алмашинувни хали таьминлаиди. Бирок УКС тармоги оркали утувчи ахборотнинг умумий хажмида унинг хиссаси ортиб борган сари,бу тузилма тежамсизрок бўлиб боради ва кўпрок богланмаган (квазибогланган) режимни кўзда тутувчи тузилма максадга мувафикбўлиб боради.
ASE-сервисли амалий элемент
OMASE-OMAP нинг сервисли амалий элемент
4.2-расм 7-УКС баённоманинг тутушувлар.
УКС барча гоялари аста-секин тадбиқ этилган. 1970 йиллар охирида Американинг АТВТ-си узининг барча тармогида 6 сонли УКС сигнализация тизимини тадбиқ этади.1980 йилларда эса 7 сонли УКС стандартланди.Лекин шуни аитиб утиш керакки турли мамлакатларда 7 УКС –нинг турли вариянтлари кулланилмокда. Масалан: АКШ, Канада, Япония ва кисман Хитойда Америка миллий стандартлаш инсетутининг ANSI вариантини куллашмокда. Европа Еврора электр алока стандартлаш инстетути ETST варианти.
Олдинги курилган сигнализацияни узатиш икки варианти: сузлашув тракти ва ажратилган канал оркали сигнализацияни узатиш куйидаги камчиликка эга:
- узатиш тезлиги паст;
- етарли мослашишга эга эмас;
- иктисодий томондан караганда кимматга тушади;
- утказувчанлик кобилияти чегараланган.
Бу камчиликларни бартараф килиш учун 1980 йилда 7 - сонли сигнализация яратилди. Бунда алока тармогидан мантикан ажратилган сигнализация тармогини яратилган (4.3 - расм).
4.3 - расм. Сигнализация тармоги
Сузлашув канали алока урнатилганидан сунг ишлатилади, яъни сигнализация тракти сузлашув трактидан бутунлай ажратилади. Бир неча маротаба юкори тезликка эга булган сигнал хабарларини узатувчи каналлар ёрдамида кўп сонли ахборот каналларига хизмат курсатиши мумкин. Умумий канал сигнализациясида сигнал ахборотлари дуплекс каналлари буйича узатилади. Бу каналлардан маълумотлар пакети узатилади (4.4 - расм).
Бу маълумотлар пакети сигнал бирлиги (SU) деб аталади.
4.4 - расм. Умумий канал сигнализацияси
Умумий канал сигнализацияси CCS №7 нинг афзалликлари:
- тезлиги - 1 секундда алока урнатади;
- юкори унумдорликка эга. Хар бир сигнализация рақами (сигнал звеноси) бир пайтда бир неча минг телефон чакирувларига хизмат курсата олади;
- тежамкорлиги. Зарур ускуна сони камаяди;
- ишончлилиги. Сигнализация тармогида кушимча маршрутларининг ишлатилиши, асосий алока тармогининг ишончлилигини оширади:
- эпчиллиги. Ихтиёрий маълумотларни узата олади.
7 сонли сигнализация ўзаро хамкорлиги OSI эталон моделининг учта даражасига мос келади: физик сатх, канал сатхи, тармоқ сатхига мос келади. CCS №7 архитектурасида куйидаги номлардаги тизимчалар мавжуд: NSP - хизмат курсатиш тизимчаси; MTP- хабарларни узатиш тизимчаси; SCCP - сигнализацияни боглашни бошкариш тизимчаси.
Демак, CCS №7 4 та функцияни бажаради:
1. Хабарларни узатиш тизимчасининг биринчи даражаси МТР 1 (сигнализация маълумотлар звеноси) - бу икки йуналишли узатиш йули, яъни иккита физик канал тушунилади. Бу каналлар карама - карши йуналишда бир вактни узида, бир хил тезлик билан сигнализация хабарини узатади. Канал рақамли ёки аналог, ёки ернинг суний йулдоши булиши мумкин. Рақамли канал тезлиги 64 кбит / с. Аналог канал узатиш тезлиги эса 4,8 кбит /с булади.
2. Хабарларни узатиш тизимчасининг иккинчи даражаси (канал) МТР 2 (сигнализация звеноси) - сигнал хабарларини ишончли узатишни амалга оширади.
3. Хабарларни узатиш тизимчасининг учинчи даражаси (тармоқ) МТР 3 (сигнализация тармоги) сигнал хабарларига ишлов бериш ва сигнализация тармогини бошкаришни уз ичига олади. Яъни хабарларнинг маршрутини аниклаш, саралаш килиш, йуналишларга таксимлаш сигнализация пункти ёки звеноси, хамда ишдан чиққан хабар маршрутини узгартириш киради.
4. Сигнализация звеносини бошкариш тизимчасига SCCP - МТР га кушимча бўлиб тармоқ хизматини курсатишга ишлатилади.
CCS № 7 асосий тушунчалари
1. Сигнализация пункти (SP) - сигнализация тармогидаги сигнал ахборотига ишлов бериш ва коммутация тугуни.
2. Сигнализация пункти коди SPC.
3. Сигнализация звеноси ёки линия канали SL. Сигнал канали - иккита сигнализация пунктлари орасида сигнал хабарларини олиб утиш учун ишлатилади.
4. Сигнализация звеноларни боглаш SLS.
5. Транзит сигнализация пункти STP - битта сигнализация звеносидан кабул килиб бошка звено оркали ишлов бермасдан узатувчи сигнализация пункти.
6. Сигнал хабарини ишлаб берувчи чикиш сигнализация пункти (ОР) кабул килиб олувчи белгиланган пункт (ДР) деб аталади.
7. Богланган режимда сигнализация.
8. Квази богланган режим.
9. Сигнал маршрути SR - чикиш пункти билан белгиланган пунктлар орасида сигнализация тармоги буйича сигнал хабарларини олдиндан белгиланган утиш йули.
10. Сигнал маршрутлар боглами SRS - сигнализация тармогида хабарни узата оладиган сигнал маршрутлар йигиндиси.
11. Хабарлар узатиш тизимчаси МТР - умумий транспорт тизими.
12. Фойдаланувчилар тизимчаси UP.
4.5- расм. ССS № 7 базали функционал
модели
Хабар МТР да тугри кетма - кетликда, йукотишсиз ва дублсиз, хатосиз узатилади. Бунда барча хатолар кабул қилувчига узатилишдан олдин тугриланиши керак. Сигнал бирлигининг узунлиги узатилаётган сигнал ахборотнинг микдори билан аникланади ва узгарувчан булади.
Сигнал бирликлари – Signaling Unit.
Сигнал бирлигининг 3 тури мавжуд :
1. ахамиятли (белгиланган) сигнал бирлиги MSU
2. звено холати сигнал бирлиги LSSU.
3. Тулдирувчи ёки куч сигнал бирлиги FISU.
MSU- сигнал бирлиги таркибида сигнал ахбороти берилади.
LSSU - сигнализация звеноси холатини бошкариш учун ишлатилади.
FISU - сигнал ахбороти йуклигида мусбат ва манфий тасдиклашни узатиш учун ишлатилади.
Сигнал бирлиги кайд этилмайдиган сондан иборат. Ахамиятли сигнал бирлигининг сигнал ахбороти майдони (SIF) фойдаланувчи тизмчанинг (UP) ахбороти ва МТР маршрут белгисидан ташкил топган, узунлиги 278 бит дан ошмайди.
4.6- расм. MSU формати
Сигнал бирлигининг бошланиши ва охири "Байрок" билан аникланади. Якунловчи "Байрок" янги сигнал бирлигини бошловчи "Байрок" булиши мумкин. F стандарт байрок 0 1111110.
BSN - "тескари тартиб рақами" кабул қилувчи сигнализация манзили узатилган сигнал бирлигини кабул килганини тасдиклаш учун ишлатилади. Бу майдонда SU нинг рақами ёзилган булади.
BIB - "тескари бит индикатори" - кабул қилувчи сигнализация манзили узатилган SU ни кабул килганлигини тасдиклаш учун ишлатилади.
FSN - "тугри тартиб рақам" - SU тартиб рақамини ёзиш учун ишлатилади.
FIB - "тугри бит индикатори" кабул килиш манзили SU нотугри кабул килганда уни кайта узатиш кераклигини курсатади.
LI - SU узунлиги индикатори. Сигнал бирлиги турини аниклайди. Агар LIқ0 булса, SU тури FISU. LIқ1 ёки 2 булса LSSU. LIқ3 - 63 булса MSU. Узунлик индикатори LI дан кейин CҚ гача нечта байт борлигини курсатади. LI олти битдан иборат бўлиб, (0-63) кийматларни кабул килади (26 қ64). Агар LI қ 63 ёки ундан катта (max-272 байт) булса LI га 63 ёзилаверади. SU максимал узунлиги 278 байт, яъни 272 байт (SIF+SIO)+1 байт F+1 байт (BSN+BIB)+1 байт (FSN+FIB)+1 байт LI (6 бит+2 бит захира)+2 байт CRC.
SIO - сигнал ахборотнинг байти ёки хизмат маълумотлар байти 2 кисмдан иборат. Хар бир кисм 4 битдан иборат. Биринчи кисми тармоқ тури:
Махаллий ёки ички минтакавий 1100
Шахарлараро 1000
Халкаро 0000
Иккинчи кисм фойдаланувчини тури:
1. бошкариш маълумотлари 0000;
2. сигнализация тармогини текшириш ва эксплуатация килиш маълумотлари 0001;
3. SCCP - тизими маълумотлари - 0011;
4. TUP - телефониянинг фойдаланувчиси - 0100;
5. ISUP ISDN фодалнувчиси - 0101;
6. DUP - маълумотларни узатиш фодаланувчиси - 0111;
TCAP транзакция имкониятларни бошкариш тизими маълумотлари:
SIF - маълумот майдони (сигнал ахбороти майдони). Бунда куйидаги тизим маълумотлари узатилади.
TUP - телефон тармогида сигнализация функцияларини бажаришини таъминлайди.
ISUP - ISDN тармоқларида.
TCAP - интеллектуал тармоқ, уяли алока тармоқлари тури ва хизмат курсатиш марказларида сигнализация функциясини ва эксплуатация, техник хизмат курсатиш, тармоқларни масофадан фойдаланишини бошкариш ва назорат килиш (OMAP) функцияларини бажарилишини таъминлайди.
SIF - n байтга тенг бўлиб турли тизим маълумотлари учун турлича булади. Уларга:
DPC - маълумотларни кабул килиш манзили (14 бит).
OPC - узатиш манзили (14 бит)
SLS - сигнализация звенолари боглами (ИКМ N)
CIC - вакт канали N (сузлашув канали идентификатори) маълумот тури (8 бит)
Маълумотлар майдонида станциялар уртасида узатилиши керак булган сигнализация маълумотлари узатилади. М: ISUO учун:
LAM - бошлангич манзил маълумотлари OPC, DPC, танланган сузлашув канали А абонентнинг рақами, В абонентнинг рақами ва х. к.
ACM - манзил рақами етарли (DPC, OPC, танланган сузлашув канали N).
ANC - абонент жавоби.
REL - озод килиш.
RLC - озод килиш тамом булди.
CҚ - текшириш майдони - ахборотларни узатишдаги хатоларни аниклаш ва тугрилаш вазифаларини бажаради. Бу давр ортиклигини текширувчи назорат йигинди.
Звенолар хосил қилувчи LSSU формати
4.7- расм. LSSU формати
LSSU - сигнализация звеноси холатини бошкариш учун ишлатилади.
Агар сигнализация звеносининг кабул қилувчи томонида юкланиш меёридан катталиги аникланса, узатувчи томонга юкланиш узатилгани хакидаги ахборот LSSU ёрдами беради. Бунда LSSU "банд" холат индикацияси билан узатилади ва тушаётган хамма СБ ларига тасдикловчи сигнални кечиктиради. Агар бу сигнал 6 с дан ортик булмаса, сигнализация звеносида носозлик бор деб хисобланади.
FISU - тулдирувчи СБ - сигнал ахборот узатилмаётган пайтда мусбат ва манфий тасдиклашни узатиш учун ишлатилади. Мусбат тасдиклаш узатишни тугри бажарилганини билдиради.
4.8- расм. FISU формати
Хатоларни тугурлаш факат MSU ва LSSU ларда бажарилади. ССS № 7 да сигнал ахборот мавжуд булмаганда FISU узатилади. Бу хатолар маниторингини амалга оширишга имкон беради. Носоз сигнализация звеносини тез топиш учун амалга оширилади. Хатоларни тугирлашнинг 2 хил йули ишлатилади. Хатоларни коррекция килишнинг базали усули (ВЕСМ). Мажбурий (превентив) даврий усули (PSR).
Биринчи усулда манфий тасдиклаш (NACК) келганда, яъни карама-карши томондан тасдик олмаган ахамиятли сигнал бирлигининг хаммаси такрорланади. Мусбат тасдик охирги кабул килинган СБ нинг тугри тартиб рақами FSN ни, карама-карши йуналишга узатилаётган СБ ни тескари тартиб рақами томон узатиш йули билан хосил килинади.
4.9- расм. Хатони коррекция килишнинг базавий усули
Мантикий тасдик тескари бит индикаторини инвертирлаш ёрдамида хосил килинади (BIB 0). Хар бир тартиб рақами FSN, ВSN 7 бит узунликка эга. Демак, мусбат тасдиклашсиз узатиладиган хабарлар максимал сони 127 булади (2 7 қ 128). Иккинчи усул. Агар сигнал бирлиги узатиш томонида бирон кийматга эга булса, унда узатилган цикл рақами кетма - кетлиги сакланган холда хотира буферига ёзилади. Кабул қилувчидан оркага кайтиш цикл рақамлари келиши билан хотира буферидан келган оркага кайтиш цикл рақами тасдикланган СБ учирилади.
Агар тасдикланмаган MSU сони меёрдан ошса, циклли кайтариш процедураси хатоларни тугриламаяпти, деб белгилайди. Бу хол юкланиш катта булганда булиши мумкин (кайта узатиш тезлиги камаяди). Бунда мажбурий даврий кайтариш фаоллаштирилади ва янги MSU юбориш тухтатилади. Тасдикланмаган MSU узатилади. Бу тасдикланмаган MSU сони меёрдан пастга тушгунча кадар такрорланади. Бу ахамиятли СБ (MSU) сиганал хаммаси кайта узатилади, яъни ахамиятли СБ (MSU) йуклигида амалга оширилади.
4.10- расм. Хатони коррекция превентив
даврий такрорлаш усули
Мусбат тасдик охирги кабул килинган СБ нинг тугри тартиб рақами FSN ни, карама-карши йуналишда узатилаётган СБ нинг тескари тартиб рақами томон узгартириш йули билан амалга оширилади. Базали усул одатда ердаги алока линиялари учун ишлатилади. PSR усул - сунъий йулдошлар учун ишлатилади. PCR ни ердаги алока линиялари учун хам ишлатса булади.
Сигнализация тармогининг функцияси сигнал хабарларига ишлов бериш, сигнализация тармогини бошкариш, сигнал хабарларига ишлов бериш, маршрутлаш, саралаш яъни ажратиш ва хабарларни таксимлашни уз ичига олади. 7 - рақамли сигнализация тизимида СБ ни узатиш куйидагича : Узатиш томонида "кийматга эга СБ узатилган цикл рақами кетма - кетлигини саклаган холда, хотира буферига ёзади. Кабул қилувчидан оркага кайтиш цикл рақамлари келиши билан хотира буферидан келган оркага кайтиш цикл рақами тасдикланган СБ учирилади. Оркага кайтиш индикатор бити узгарса, хотира буферидан тасдикланмаган СБ дан бошлаб кайта узатилади. Хотира буферидан кайта узатиш тугаллангандан сунг, нормал ишга утилади. Оркага кайтиш индикатор битининг холати узгариши билан, тугри индикатор бити, уз холатини узгартиради.
Узатишга суров булмаса, охирги узатилган "кийматга эга" бирликнинг тугри цикл рақамини саклаган холда "БУШ" сигнал бирлиги узатилади. Кабул килишда кодли текширишдан утган" Байрок" ва ортикча нольлари йукотилган СБ лар тахлил килинади. Сунгра тугри цикл рақами мос тушиши ва СБ нинг кийматлари тахлил килинади. Кабул килиш томонида "кийматга эга" ва "кийматга эга булмаган" сигнал бирликларини кабул килиш учун иккита амал булиши керак.
Агар СБ кийматга эга булмаса ва агар тугри цикл рақами охирги кабул килинган "кийматга эга "СБ нинг тугри цикл рақамига тенг булса, унда бу СБ ишлатилмайди. Агар тугри ва оркага кайтиш цикл рақамининг мослиги бузилган булса ва тугри индикатор бити оркага кайтиш индикатор битининг холати бир хил булса, унда СБ ни такрорлашга суров юборилади.
Бунинг учун оркага кайтиш индикатор битини инверсияси юборилади. Агар узатилаётган тугри индикатор бити оркага кайтиш битидан фаркланса, унда бу СБ хам ишлатилмайди. СБ "кийматга эга" булса ва тугри цикл рақами охирги тугри кабул килинган СБ гининг рақамига мос тушса, бу СБ индикатор битининг холатидан катьий назар йук килинади.
Агар охирги кабул килинган СБ нинг тугри цикл рақами "1" дан ошик булса (максимал цикл рақамининг модули буйича)ундан бу СБ кайта ишлашга юборилади, кайсики тугри ва оркага кайтиш индикатор бит холати тенг булса. Агар тугри цикл рақами бирдан каттага фаркланса, ундан у бекор килинади. Агар бу холатда кайтиш индикатор битининг холатига тугри келса, унда оркага кайтариш индикатор битининг тескариси олиниб кайтаришга суров узатилади. Бу курилган СБ узатиш ва кабул килиш жараёни ихтиёрий сигнал ахбороти учун бир хил булади.
Демак, 7 сонли сигнализация тизими структураси 4 та функционал боскичга эга:
1. Тракт оркали маьлумотларни узатилган, унинг физик, электрик ва функционал характеристикаларни аникланади.
2. СБ ни кетма-кет такрорлашда назорат хатоларини тузатишни аниклаш байроклар ёрдамида СБ нинг чегарасини урнатилади.
3. СБ ни кайта ишлаш, сигнализация тармогини бошкариш, узатиш йуналишини танлаш, маьлумот адресини кайта ишлаш, ахборотлани таксимлаш ва маршрутлаш вазифаларини бажаради.
4. Телефон тармогда куллаш воситаларини уз ичига олади. 4 чи боскичида телефон ахборот функцияларини, сигнал форматини, телефон ахборот кодини, телефон улашни урнатиш амалларини бажаради.
5 – амалий машғулот
7- сонли УКС ва ISUP станциялараро сигнализация
5.1. Машғулот мақсади ва мазмуни
ISUP тизимчасининг белгиланиши, унинг хабарлари, 7 сонли УКС сигнализация телефон чақирувига хизмат кўрсатишнинг умумий сценарияси билан танишиш.
5.2. Амалий машғулотга топшириқ
Амалий машғулотига тайёрланаётганда [1] маърузалар матнининг - бўлимини, [2] адабиётни - бўлимини, [3] адабиётни – бўлимини, [4] ўқув қўлланмани – бўлимини, шу амалий машғулот учун тайёрланган услубий қўлланмани ўрганиш лозим.
Ўз вариантингиз бўйича берилган 1 ва 2 топшириқларни бежаринг. Вариант бўйича дастлабки маълумотлар 5.1, 5.2 -жадвалларда келтирилган.
1. Вариантингиз асосида (5.1- жадвал) АТС орасидаги абонент ва 7 сонли УКС сигнализациянинг станциялараро участкаси учун линиявий, регистрли, акустик сигналларни узатишда берилган нутқ канали учун сигналлар билан алмашиш алгоритмини келтиринг.
5.1- жадвал
Вазифа вариантлари
№ |
Вазифа мазмуни |
Чақирув натижаси |
1 |
7 нутқ канали, регистрли сигнал 36798 |
Абонент Б линияси бўш, сўзлашув, абонент А нинг гўшак қўйиши |
2 |
14 нутқ канали, регистрли сигнал 2358912 |
Абонент Б линияси бўш, сўзлашув, абонент Б нинг гўшак қўйиши |
3 |
19 нутқ канали, регистрли сигнал 4653210 |
Абонент Б линияси бўш, у жавоб бермаяпти |
4 |
21 нутқ канали, регистрли сигнал 4568911 |
Абонент А билан сўзлашмай, абонент Б гўшак қўйиши |
5 |
23 нутқ канали, регистрли сигнал 2546954 |
Абонент Б да автожавоб |
6 |
11 нутқ канали, регистрли сигнал 2516545 |
Абонент Б жавоб бермасдан олдин абонент А гўшак қўйиши |
7 |
22 нутқ канали, регистрли сигнал 64532 |
Рақам терилгандан кейин станции Б томонидан узиш |
8 |
8 нутқ канали, регистрли сигнал 5398218 |
Абонент Б нинг жавоб бериш вақти кутиш вақтидан ошган |
9 |
27 нутқ канали, регистрли сигнал 1728428 |
Абонент Б банд |
10 |
12 нутқ канали, регистрли сигнал 4632562 |
Абонент Б нинг номери нотўғри терилган |
2. 5.2 – жадвалда келтирилган даслабки маълумотларга асосан, ISUP тизимчасининг сигнал хабари форматини келтиринг, СЕ форматининг ҳар бир мойдонининг белгиланишини кўрсатинг.
5.2 - жадвал
Вазифа вариантлари
Вари- ант т/р |
BSN номери |
FSN номери |
OPC |
DPC |
Трафика даражаси |
Нутқ тракти номер |
Нутқ канали номери |
Хабар тури |
1 |
2 |
36 |
54 |
195 |
маҳаллий |
1 |
31 |
IAM |
2 |
56 |
12 |
32 |
74 |
шаҳарлараро |
2 |
30 |
ACM |
3 |
13 |
69 |
67 |
44 |
халқаро |
3 |
29 |
REL |
4 |
27 |
14 |
12 |
173 |
маҳаллий |
4 |
28 |
ANM |
5 |
8 |
77 |
78 |
27 |
шаҳарлараро |
5 |
27 |
IAM |
6 |
20 |
126 |
98 |
147 |
халқаро |
6 |
26 |
ACM |
7 |
14 |
42 |
24 |
99 |
маҳаллий |
7 |
25 |
REL |
8 |
72 |
78 |
38 |
57 |
шаҳарлараро |
8 |
24 |
ANM |
9 |
103 |
17 |
77 |
129 |
халқаро |
9 |
23 |
IAM |
10 |
44 |
39 |
13 |
42 |
маҳаллий |
10 |
22 |
ACM |
11 |
38 |
41 |
94 |
38 |
шаҳарлараро |
11 |
21 |
REL |
12 |
120 |
84 |
26 |
21 |
халқаро |
12 |
20 |
ANM |
13 |
38 |
10 |
56 |
92 |
маҳаллий |
13 |
19 |
IAM |
14 |
69 |
39 |
61 |
158 |
шаҳарлараро |
14 |
18 |
ACM |
15 |
72 |
75 |
57 |
88 |
халқаро |
15 |
17 |
REL |
16 |
82 |
25 |
143 |
118 |
маҳаллий |
16 |
15 |
ANM |
17 |
117 |
06 |
33 |
14 |
шаҳарлараро |
17 |
14 |
IAM |
18 |
47 |
13 |
84 |
29 |
халқаро |
18 |
13 |
ACM |
19 |
19 |
83 |
103 |
79 |
маҳаллий |
19 |
12 |
REL |
20 |
122 |
09 |
215 |
107 |
шаҳарлараро |
20 |
11 |
ANM |
Назарий қисмни ўрганишда ва вариант бўйича топшириқни бажаришда қийинчилик бўлса, аниқ савол тузиб, уларни ўқитувчи билан дарс пайтида тушуниб олишга харакат қилинг.
5.3. Амалий мағулотни бажариш тартиби
Амалий машғулотни бажаришда қуйидаги кетма-кетликдаги вазифаларни бажариш тавсия этилади:
1.Амалий машғулотга оид услубий қўлланма ўқиб чиқиш.
2.Амалий машғулот ўқитувчисидан топшириқ олиш.
3.Амалий қисмини бажариш.
4.Назорат саволларига жавоб бериш.
5.4. Назорат саволлар
1. 7 сонли УКС нинг даражали модели – бу нима? Ҳар бир даража функциясини баён этинг.
2. SP, STP, SL белгиланишини тушунтиринг, тармоқ сигнализация режимларини келтиринг.
3. CE – сигнал бирлигининг қандай турларини биласиз?
4. MSU тузилмасини келтиринг ва тушунтиринг. СЕ формат майдонларининг белгиланишини келтиринг.
5. 7 сонли УКС қандай ишлаш механизмига эга?
6. ISUP хабарнинг бегиланишини, қўлланиш соҳасини келтиринг.
5.5. Амалий машғулот бўйича ҳисобот
Ҳисоботга қуйидагиларни келтириш лозим;
1. Дарсга тайёрланиш учун берилган саволлар қисқа ёзилган бўлиши керак.
2. 7 сонли УКС сигнализацияни ташкил қилишнинг даражали тузилмаси ва ISUP тизимчаси сигнал бирликлари тузилмасини келтиринг.
3. Берилган вариант бўйича вазифани ечими ҳақидаги ҳисобот.
5.6. Адабиётлар
1. Гольдштейн Б.С. Системы коммутации /Учебник для вузов. – М.; Радио и связь, 2004
2. Гольдштейн Б.С. Сигнализация в сетях связи. – М.: Радио и связь, 1997
3. Росляков А.В. Общеканальная система сигнализации ОКС №7.-. М.: Эко-Трендз, 1999
5.7. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
ISUP протоколи ISDN хизматларини тақдим этиш имконияти билан улаш ўрнатиш учун сигнал функцияларини таъминлайди. ISUP пайдо бўлишидан олдин телефон чақирувларини бошқариш функцияларини TUP бажарар эди. ISUP тизимчаси TUP нинг ҳамма функцияларини ўз ичига олади, бундан ташқари, ISDN хизматлари билан боғлиқ, бир қанча қўшимча функцияларини амалга оширади.
ISUP тизимчаси икки синф хизматларини қувватлайди — базавий ва қўшимчавий, станциялар орасида сигнал хабарларини ишончли узатиш учун МТР ҳам имкониятларини, «охиридан — охирига» сигнализация учун ҳам SCCP хизматларини ишлатиб. ISUP хабар узунлиги (5.1- расм), МТР3 тизим-часининг сарлавхасини киритган ҳолда, ўзгарувчан ҳисобланади; унинг максимал қиймати 272 байтга тенг. Ҳар бир хабар ISUP нинг ҳар бир хабарини функционал белгиланишини ва тузилмасини бир хил аниқловчи, чиқиш пунктини ва белгиланган пунктини идентификацияловчи,
8 |
7 |
6 |
5 |
4 |
3 |
2 |
1 |
|
|
Routing label |
|
|
|||||||
CIC |
|
|
|||||||
Message type code |
|
|
|||||||
Mandatory parameter A |
|
Mandatory fixed |
|||||||
|
|
Part (F) |
|||||||
Mandatory parameter F |
|
|
|||||||
M parameter pointer |
|
|
|||||||
|
|
Mandatory variable |
|||||||
P parameter pointer |
|
Part (V) |
|||||||
|
|
|
|||||||
P parameter length indicator |
|
|
|||||||
P parameter |
|
|
|||||||
|
|
Optional |
|||||||
|
|
Part (O) |
|||||||
|
|
|
5.1- расм. ISUP даги параметрлар тузилмаси
маршрутлаш белгисига эга, код канални идентификация кодига (Circuit Identification Code, CIC) ва хабар тури кодига эга. Хабар тури хабарнинг мажбурий (фиксация қилинган) қисмида параметрларни жойлашиш тартибини, позициясини ва узунлигини беради. Ушбу қисм орқасида фиксация қилинган узунлик билан мажбурий параметрларга ва ўзгарувчан узунлик билан мажбурий бўлмаган параметрларга кўрсатгич келади. Биринчилар узунлик индикатори ва параметр таркиби билан, иккинчилари эса – яна параметр номи билан аниқланади.
ISUP тизимчаси хизматларининг базавий синфи каналлар коммутацияси билан тармоқларда охирги коммутацион станциялар орасида улаш ўрнатишга жавоб беради. Иккита станциялар орасида ISDN нинг базавий улашини ўрнатиш ва узишнинг штатли процедураси 5.2 – расмда тасвирланган. Ушбу мисолда чақираётган абонент А номер теради ва чақирилаётган абонент В га чақирувни йўналтиради. Бунда алоқа тармоғида ва сигнализация тармоғида қуйидаги ҳаракат содир бўлади.
1. Станция 1 терилган номерни таҳлил қилади ва чақирув станция 2 га йўналтирилиши кераклигини аниқлайди.
2. Станция 1 станция 2 га бўш сўзлашув тракт танлайди ва IAM (Initial Address Message) бошланғич манзилли хабарни шакллантиради. Унга станции 1 даги сигнализациянинг чиқиш пункти коди, станции 2 даги белгиланган пункт коди, танланган сўзлашув тракт идентификатори, чақираётган ва чақирилаётган абонентлар номери, шунингдек бошқа хизмат ахбороти жойлаштирилган.
3. Станция 1да А сигнализация пункти сигнализация звеноларидан бирини
(масалан, AC) танлайди ва станция 2 га маршрутлаш учун, у бўйича IAM хабарни узатади.
5.2 - расм. ISUP (TUP) да улаш ўрнатиш ва узиш мисоли
4. C транзит сигнализация пункти хабарни қабул қилади, унинг маршрутлаш белгисини таҳлил қилади ва хабар станция 2даги В сигнализация пунктига жўнатилиши кераклигини аниқлайди. Хабар СВ звеноси бўйича узатилади.
5. Станция 2 даги В сигнализация пункти хабарни қабул қилади, уни таҳлил қилади ва бу хабар номери “бўш” холатда бўлган чақирилаётган В абонентга тегишлилигини аниқлайди.
6. В сигнализация пункти тўлиқ манзилни қабул қилгани ҳақида хабар АСМ (Address Complete Message) шакллантиради, у IAM хабар белгиланган пунктга хатосиз этиб келганлигини билдиради. Хабарда белгиланган пункт А нинг коди, чиқиш пункти В нинг коди ва танланган сўзлашув тракт идентификатори бўлади.
7. В сигнализация пункти сигнализация звеноларидан бирини танлайди (масалан, CA) ва станция 1 га маршрутлаш учун у бўйича ACM хабарини узатади. Бир вақтнинг ўзида станция 2 сўзлашув трактини станции 1 томон тескари йўналишда улайди, шу тракт бўйича тонал сигналини жўнатади ва, ниҳояда, чақирилаётган абонент В линияси бўйича қўнғироқ сигналини йўналтиради.
8. C транзит сигнализация пункти хабарни қабул қилади, унинг маршрутлаш белгисини таҳлил қилади ва хабар станция 1 даги А сигнализация пунктига йўналтирилиши кераклигини аниқлайди. Хабар CA звеноси бўйича узатилади.
9. Станция 1 АСМ хабарини олганидан кейин абонент А линиясини танланган сўзлашув трактиги улаб қўяди. Абонент А станция 2 дан абонент В га узатаётган қўнғироқ сигналининг назоратини эшитади.
10. Абонент В гўшакни кўтариш вақтида станция 2 «абонентнинг жавоби» ANC (Answer Charge) хабарини шакллантиради. Унда белгиланган пункт А коди, чиқиш пункти В коди, танланган сўзлашув тракти ва бошқа хизмат ахбороти аниқланади.
11. Станция 2 ANС хабарини узатиш учун АСМ хабарини узатиш учун ишлатилган, худди ўша сигнализация звеносини танлайди. Бу вақтда сўз-лашув тракти иккала йўналишда абонент линияларига уланган бўлади.
12. Транзитный пункт сигнализации C принимает сообщение, анализирует его метку маршрутизации и определяет, что сообщение должно быть маршрутизировано к пункту сигнализации А на станции 1. Сообщение передается по звену CA.
13. Станция 1 чақираётган абонент чиқиш сўзлашув трактига уланган-нини ва абонентлар сўзлашув бўлиши мумкинлигини ўрнатади.
14. Агар чақираётган абонент А биринчи бўлиб гўшакни қўйса, унда коммутацион станция 1, станция 2 га манзилланган REL хабарни генерация қилади. REL шу чақирув билан ассоциаланган сўзлашув трактини бўшатиш ҳақидаги хабар ҳисобланади. А сигнализация пункти бу хабарни АС сигнализация звеноси бўйича юборади.
15. С транзит сигнализация пункти хабарни қабул қилади, уни маршрутлаш белгисини таҳлил қилади ва хабар станция 2 даги В сигнализация пунктига йўналтириш зарурлигини аниқлайди. Хабар СВ звеноси бўйича юборилади.
16. Станция 2 REL хабарини қабул қилади, чақирилаётган В абонент ли-ниясидан сўзлашув трактини узади, сўзлашув трактини “бўш” холатга қайта-ради, ўз тамонидан трактни бўшатиш ҳақидаги RLG (Release Guard) хабарни генерация қилади ва уни BD сигнализация звеноси бўйича юборади.
17. D транзит сигнализация пункти хабарни қабул қилади, уни марш-рутлаш белгисини таҳлил қилади ва хабар станция 1 даги A сигнализация пунктига йўналтириш зарурлигини аниқлайди. Хабар DA звено бўйича уза-тилади.
18. Станция 1 RLG хабарни олиб, сўзлашув трактини “бўш” холатга қайтаради.
ISUP да боғланишни ўрнатиш ва узиш мисоли
6 – Амалий машғулот
Рақамли АТС ларнинг умумлаштирилган структуравий
схемаси ва чақирувларга хизмат кўрсатиш тартиби
6.1. Амалий машғулотнинг мақсади ва мазмуни
Рақамли АТСлар тизимида
бошқариш тамойилларини,
унинг тизим модулларини (блокларини) ўзаро ҳамкорлигини ва уларга мос
равишда бошқариш қурилмаларининг функцияларини, турли хил чақириқларга
хизмат кўрсатиш кетма-кетлигини аниқлашни ўрганишдан иборат.
6.2. Амалий машғулотга топшириқ
Амалий машғулотга тайёргарликда қуйидаги адабиётлардан[1, 19-31 бетлар], ёки [2, 90-93 бетлар]ни ва услубий қўлланманинг назарий қисмини ўрганиш лозим. Талаба амалий машғулотни бажаришда ўз вариати бўйича дастлабки маълумотларни 6.1 – жадвалдан олиб, берилган топшириқни бажариш лозим.
Келтирилган назарий қисмдан фойдаланиб, қуйидаги вариант асосида чақириққа хизмат кўрсатиш фазалар кетма-кетлик чизмасини чизинг.
6.1 – жадвал
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
Абонент "А" гўшакни кўтарди |
Абонент "А" СТС ини эшитди |
Абонент "А" "Б" абонент рақамини терди. |
"Б" абонентга "ЧС" (ПВ) "А" абонентга ЧСН (КПВ) |
"Б" абонент жавоб бермади. |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
"Б" абонент чақириққа жавоб берди. |
"А" абонент биринчи бўлиб гўшакни қўйди. |
"Б" абонентга "Банд" сигна-лини узатиш |
"Б" - абонент биринчи бўлиб гўшакни қўйди |
"А" абонентга банд сигналини узатиш |
6.3. Амалий машғулот бўйича ҳисобот
Кўрсатилган адабиётлар
ва ўқув қўлланманинг назарий қисмидан фойдаланиб,
рақамли АТСларнинг тавсифи, концентраторнинг функционал схемаси, таянч
станциянинг функционал схемаси, чақириққа хизмат кўрсатиш
фазалар кетма-кетлигини КМ орқали уланишини кўрсатиш керак. Берилган
дастлабки маълумотлар асосида бажарилган амалий машғулотнинг
ҳисоботи.
6.4. Назорат саволлари
1.
Аналогли коммутациядан рақамлига ўтиш эволюциясини тушунтиринг.
2. Рақамли АТСнинг базали модулини
тушунтиринг.
3.
Рақамли АТСда неча тур функционал подтизимларга бўлинади.
4. Электрон АТСлар КМ тузилиши бўйича
нечта синфга бўлинади.
5. Рақамли АТСларда БК-ларини қайси
тур тамойиллари ишлатилади.
6. Интеграл рақамли телефон тармоғини
ташкил этиш учун неча тур коммутация тугунларига эга бўлиши мумкин.
7. ИРАТ структурасини чизинг.
8. Концентраторнинг вазифаси.
9. Концентратор структураси.
10. Таянч станциянинг вазифаси.
11. Таянч станциясининг структураси.
12. Таянч станциянинг КУ сига қайси
қурилмалар киради?
13. Таянч станциянинг ОУ сига қайси қурилмалар киради?
14. Таянч станциянинг БК сига қайси
қурилмалар киради?
15. Тарнзит тугун вазифаси.
16. Рақамли АТСнинг ишлаш жараёнини
тушунтиринг.
17. Рақамли АТСда алоқа ташкил
қилиш жараёнини 1чи босқичини тушунтиринг.
18. Рақамли АТСда алоқа ташкил
қилиш жараёнини 2чи босқичини тушунтиринг.
19. Рақамли АТСда алоқа ташкил
қилиш жараёнини 3чи босқичини тушунтиринг.
20. Рақамли АТСда алоқа ташкил
қилиш жараёнини 4чи босқичини тушунтиринг.
21. Рақамли АТСда алоқа ташкил
қилиш жараёнини 5чи босқичини тушунтиринг.
22. Концентраторнинг аниқлагич қурилмасининг
вазифаси.
23. Концентраторнинг КМ қандай
усулда тузилган.
24. Электрон АТСнинг КМ структураси.
6.5. Адабиётлар
5. Крук Б.И. и др. Телекоммуникационные системы и сети. - М.: Горячая линия – Телеком, 2004Гольдштейн Б.С. Системы коммутации.- СПб.: БВХ-Санкт-Петербург,2003/-318с.
6. Гольдштейн Б.С. Сигнализация в сетях связи, М:Связь, 1997г
7. Зайнутдинова Н.А. ва бошқ. Рақамли коммутация тизимлари 1 ва 2 қисм фанидан амалий машғулотлар тўплами., ТАТУ Тошкент-2008
8. Зайнутдинова Н.А. ва бошқ. Рақамли коммутация тизимлари 1 ва 2 қисм фанидан амалий машғулотлар тўплами., ТАТУ Тошкент-2008
6.6. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
Рақамли АТСларининг соддалаштирилган структуравий схемаси, вазифаси ва чақириққа хизмат кўрсатиш тартиби
Агар коммутация станциянинг коммутация майдони, фақат рақамли сўзлашув ахборотларини, бошқарув сигналларини ва командаларни коммутация қилса, бундай коммутация станция – рақамли деб аталади.
Аналогли сигналлар ҳам рақамли станцияда коммутацияланиши мумкин, лекин бу ҳолда аналог-рақамли (А/Р) ва рақам-аналогли (Р/А) конверторлар (ўзгартиргичлар) ишлатилиши лозим.
Аналогли коммутациядан рақамлига ўтиш учун эволюцияси 7.1-расмда келтирилган. 6.1 а)-расмда аналогли абонент ва боғловчи линиялар билан аналогли АТС лар кўрсатилган.
6.1- расм. Аналог (а) ва рақамли (б)АТСнинг базали модели
6.1-расм б) босқичида рақамли коммутаторлар бошқа рақамли коммутаторлар билан рақамли боғловчи линиялар орқали ўзаро ҳамкорлик қилади, бунда аналогли абонент линияларини ва боғловчи линияларни ишлатиш мумкин, лекин албатта аналог-рақамли ва рақамли-аналог ўзгартиргичлардан фойдаланганда, бироқ коммутатиция майдони рақамли бўлиши керак, бу станцияда фақат рақамли сигналларни коммутациялаш кўзда тутилади.
Коммутация майдони процессор ва мос контроллерлар бошқаруви остида каналлар ва тракатлар қайта улайди, сўнгра линиявий ва хизмат модуллари интерфейслар контроллерлари ва тақсимланган дастурий бошқарув тушунчалари киритилади.
6.1-расмда келтирилган соддалаштирилган рақамли АТСда қуйидаги функционал подсистемаларни ажратиш мумкин:
- Абонент линияларнинг модули;
- Коммутация майдони;
- Боғловчи линияларнинг модуллари;
- Бошқарув системаси.
Бу чизмага (7.1-расм) кросснинг ускунаси тушмаган (MDF) – бу жойга станцияга кирувчи барча абонент линиялари уланади. Кросс икки томонга эга: вертикал ва горизонтал. Вертикал томонга: - абонент кабеллари. Горизонтал томонга: абонент модулларидан келадиган линиялар уланади.
Амалда вертикал (кабелли жуфт) ва горизонтал (станциядан келадиган жуфт) томон билан боғланиш абонент номерини белгилайди. Бошқа худди шундай қурилма тақсимловчи магистрал шитдир (ТDF) – бу АТС га уланадиган барча боғловчи линиялар жойидир.
ТDF – одатда, кроссга (MDF) нисбатан кичикдир, ҳамда иккита вертикал ва горизонтал томонларга эга АТС ускунасига одатда электр таъминот қурилмаси, у кучланиш конверторлари мажмуасидан аккумлятор батареялардан ва станция ускунасининг аварияли таъминот манбаларидан иборатдир.
Электрон АТСлар КМ (коммутация майдони) тузилиши бўйича икки синфга бўлиниши мумкин:
- Аналог КМ-ли ЭАТС;
- Рақамли КМ-ли ЭАТС.
Аналогли КМ фазовий, частотали ва импульс-вақт турида бўлиши мумкин. Электрон АТСларнинг фазовий КМ-ни, электромеханик АТСларнинг КМ-сига ўхшаш структурага эга бўлиб, фарқи фазода жойлашган коммутация нуқталари электрон элементларда бажарилган бўлади.
Умуман олганда фазо КМли ЭАТС интеграл рақамли алоқа тармоқларида коммутацион тугун (тугун) сифатида энг қуйи звенода ишлатилиши мумкин. Бироқ амалиётда бундай ЭАТСлар электрон контактларнинг номукаммаллиги туфайли ва сезиларли даражада техник-иктисодий кўрсатгичлари КЭАТСларга нисбатан ёмон бўлгани учун қўлланилмаяпти.
Рақамли КМлар ИКМни ишлатиш билан каналларни вақт-бўйича ажратиш асосида тузилиши мумкин.
ИКМ ўзгартириш тамойили бўйича рақамли КМ билан тузилган электрон АТС лар интеграл рақамли алоқа тармоқларини ташкил этиш учун асос бўлади.
Билвосита бошқарув тамойили бўйича тузиладиган барча электрон АТСлар регистрли ускуна мавжудлиги билан характерланади. Бунда бошқарув қурилмаларини тузишнинг иккита тамойили ишлатилади:
- монтажланган дастурли.
- ёзилган дастурли.
Ёзилган дастурли тамойил бўйича бошқарув электрон бошқарув машиналари (ЭБМ) орқали амалга оширилади. Бу ҳолда АТСнинг ишлаш дастури ЭБМ нинг хотирлаш қурилмасига ёзилади ва хотирланади. Электрон АТСларнинг ёзилган дастур тамойили бўйича ишлайдиган бошқарув қурилмасининг бутун структурасини қуйидаги учта асосий турга бўлиш мумкин:
- марказлаштирилган;
- марказлаштирилмаган;
- аралаш (қурама).
Ёзилган дастур тамойили бўйича бошқарувли АТСнинг характерли хусусияти бу станция асосий ускунасининг таркибида ЭБМдан ташқари (ЭБМни МБК қурилмасидай қараш мумкин) ПО (ОУ) оралиқ ускуна – АТС ларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган коммутацион ва бошқарувчи қурилмалар ўртасида боғловчи звено бўлиб хизмат қилади.
Интеграл рақамли телефон тармоғини ташкил этиш учун икки турдаги коммутацион тугунларга эга бўлиш етарлидир:
- импульс-вақтли коммутация майдонли электрон АТСлар, бу ерда сўзлашув ахборот – аналог-рақамли ва рақамли-аналог ўзгартиришлар амалга оширилади.
- рақамли КМли электрон АТСлар, улар тармоқда жойлашишига қараб туман, тугун ва шахарлараро АТС функциясини бажариши мумкин.
Концентратор ва рақамли ЭАТСнинг умумлашган
структуравий схемаси
Интеграл рақамли алоқа тармоғи (ИРАТ) деганда, коммутация майдонлари каналларнинг вақт бўйича бўлиниш тамойили бўйича тузилган коммутация тугунларидан (КУ); ИКМ ўзгартирувчи аппаратура билан жиҳозланган боғловчи линиялардан ташкил топган алоқа тармоғига тушунилади. Коммутация ускунасини бошқариш ЭБМ ёрдамида амалга оширилади.
ИРАТ ташкил этилишда концентратор – К; таянч станциялар – ТС; ва транзит тугунлар – ТТ дан фойдаланиш кўзда тутилади (6.2-расм).
6.2- расм. ИРАТ структураси.
К - концентраторлар подстанциялар функциясини бажаради ва уларга уланган ахборот манбаларидан келувчи телефон юкланмасини концентрациялаш (зичлаштириш) учун мўлжалланган.
Концентратор сифатида ВРК- (КВТ – каналларни вақтли таксимлаш) АИМ ли ЭАТС лар ишлатилади. Айнан шу ерда товушли ахборотни аналог-рақамли ва рақамли-аналогли ўзгартиришлар амалга оширилади.
Одатда концентраторлар ўзларининг таянч станцияларидан сезиларли даражада олис масофага жойлаштирилган бўлади ва уларга ИКМ аппаратураси билан жиҳозланган узатиш системасининг боғловчи линиялари (СЛСП - УТБЛ) ёрдамида уланади. Айрим ҳолларда, агар бу мақсадга мувофиқ бўлса, концентраторлар таянч станцияда ҳам жойлашиши мумкин. Таянч станциялар (рақамли ЭАТС) ИРАТ ўрта звеносининг КТси бўлиб амалда туман АТСидир.
Ҳар бир ТС унга уланган конценраторлар гурухи ўртасида ўзаро алоқани таъминлайди. Тугунлар ташкил этилмаган телефон тармоқларида ТСлар ўртасида боғланиш «ҳар бири ҳар бири билан» тамойили асосида УТБЛлар бўйича амалга оширилади.
Йирик телефон тармоқларида ТСдан ташқари тугунлар станцияларни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир, уларнинг функцияларини ИРАТда транзит тугунлар (ТТ) бажаради, улар ИРАТ юқори звеносининг КТ сидир. ТС ва ТТлар ўртасида тамойилини фарқи йўқ. Улар фақат КМ блок сони билан фарқланиши мумкин, - дегани улар УТБЛлар сони ва ЭБМ нинг ишлаш дастури билан фарқ қилади деганидир, агар ТС ва ТТ да бир хил турга мансуб ЭБМ ишлатилса. ИРАТ нинг бундай структуравий тузилишида битта концентратордан иккинчисига УТБЛ дан ахборот узатиш ва ТС ва ТТларда коммутация рақамли шаклда амалга оширилади. Кўрилаётган ИРАТ структурасининг ахамиятли томони шундаки, унда унча катта бўлмаган қийинчиликларсиз рақамли ТС ва ТТ лар АШТС ларининг вазифаларини бажариш учун мослаштирилиши мумкин.
Концентратор ва таянч ЭАТСнинг умумлаштирилган структуравий схемаси 6.3 ва 6.4 расмларда кўрсатилган.
6.3-расм. Концентратор структураси.
6.4- расм. Таянч ЭАТСнинг структураси.
Концентратор ВРК-АИМ туридаги ЭАТС, таянч станция эса рақамли ЭАТС бўлиб, ИКМ сигналларнинг коммутациясини таъминлайди. К ва ТС нинг барча ускунасини 3 та асосий гурухга бўлиш мумкин:
1. КУ – (КО) коммутацион ускунаси.
2. ОУ – (ПО) оралиқ ускунаси.
3. БУ – (БУ) бошқарув ускунаси.
Концентраторнинг асосий ускунасига ИКМ ўзгартирувчи аппаратурасини киритиш лозим. Концентраторнинг коммутацион ускунаси – КТ коммутацион майдон – КМ ва унга уланган абонент комплектлари АК дан иборат. КМ – импульс – вақтли турдаги бўлиб, 30 та импульсли каналларни коммутация қилишга ҳисобланган, уларнинг ҳар бири концентраторнинг ихтиёрий абонентга боғланиш ўрнатиш вақтига ва сўзлашувга берилиши мумкин. Коммутация тўртсимлик схема бўйича амалга оширилади. Ўтишни АКда жойлашган стандарт дифференциал система таъминлайди.
Концентраторни таянч станция билан боғловчи линия ўзгартириш аппаратураси – УА орқали концентраторнинг КМ-сига уланади: Узатиш йўналишида АРЎ (АЦП) ва РАЎ (ЦАП) қабул қилиш йўналишида ИКМ-30 аппаратураси билан жиҳозланган боғловчи линия бўйича бир вақтнинг ўзида 30 та сўзлашувни амалга ошириш мумкин.
Алоқа ишончлигини ошириш учун концентраторни иккита УТБЛ (СЛСП) ёрдамида таянч станциясига улаш керак, шу билан концентраторнинг КМ-сида барча абонентлар учун 60 та (30*2) импульсли каналларни тўла имконли улаш схемаси таъминланади. Бу ҳолда 0.7 га тенг бўлган канални ўртача ишлатишда иккита УТБЛ нинг ўтказиш қобилияти у=42 Эрл. бўлади. Абонент линиясида а=0.08 Эрл.га тенг солиштирма юкланиш бўлганда концентраторнинг максимал сиғими 525 линияни ташкил этади. Битта УТБЛ (СЛСП) ишдан чиққан ҳолида бутун юкланишни ўзига бошқа УТБЛ олади. Бунда хизмат кўрсатиш сифати ёмонлашади, бироқ концентраторнинг таянч станция билан алоқаси камаядию концентраторнинг оралиқ ускунаси (ОУ) учта функционал қурилмадан иборат:
- А – аниқлагич;
- ККМБК – концентраторнинг коммутация майдонини БК;
- АККУА – ахборотни қабул қилиш ва узатиш аппаратураси (7.3- расмга қаралсин).
Аниқлагич динамик типда бўлиб, сканирлаш тартибида автоном (мустақил) ҳолда ишлайди ва мунтазам равишда концентраторнинг барча АК-лар ҳолатини назоратлайди. У абонентлардан вужудга келадиган чақирувлар вақтини аниқлаш учун «отбой» вақтини шлейфни узиш ва бу тўғрисидаги ахборотни концентраторнинг бошқарув блокига КББ узатиш учун мўлжалланган (6.3-расм).
Концентраторнинг КМ-сини бошқарув қурилмаси абонентга боғланиш ўрнатилишининг бутун вақт давомида ва сўзлашувга ҳамда «отбой»дан сўнг ўрнатилган боғланишни узишга бўш импульсли канални таъминлайдиган қурилмадир. У фақат КББ буйруқлари бўйича ишлайди. Буйруқ фақат УТБЛ номерига ва импульсли канал номерига, АК адресига ва боғланиш ўрнатиш жараёни ёки узиш жараёни операцияси кодига эга бўлиши керак. Буйруқ қисқа муддатда берилади, чунки КББ навбатдаги буйруқни бергандан сўнг дархол бошқа чақирувларга хизмат кўрсатиш учун бўшатилиши зарур. Шунинг учун АККУА хотира блокига эга бўлиши керак, унда ишга туширилган импульсли каналларнинг номери хотирланади.
Сигналли ахборотни қабул қилиш ва узатиш аппаратураси концентраторнинг бошқарув қурилмаси ва таянч станцияси ўртасида сигналлар алмашинуви учун мулжалланган.
Ҳар бир УТБЛ да сигналлар алмашинуви учун 16 канал ажратилган, у умумий сигналлаш канали (УСК) функциясини бажаради. Шунинг учун АККУАнинг концентратори ўзгартириш аппаратураси оркали таянч ЭАТСга сигналларни узатиш учун УТБЛ узатувчи қисмининг 16 канали билан ва таянч станцияси томонидан келадиган сигналларни қабул қилиш учун УТБЛ қабул қилувчининг 16 вақт бўлаги билан боғланган бўлиши керак.
Концентраторнинг бошқарувчи қурилмаси 7.3-расмда келтирилган, бу қурилма сифатида микропроцессор ишлатилиши мумкин. У фақат таянч ЭАТСнинг бошқарув қурилмаси (ЭБМ) билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди. Унинг асосий функциялари қуйидагича чақирувлар ёки «отбой» сигналларини аниқлагичдан қабул қилиш, бу тўғрисида мос ахборотни шакллантириш ва таянч станциянинг ЭБМига бу ахборотни узатиш учун АККУАни бошқариш, АККУА орқали ЭБМ дан бошқарув буйруқларини олиш ва уларни ККМБКга узатиш.
Таянч ЭАТСнинг коммутация майдони умумий кўринишда (6.4. расм)
L – кириш ва L – чиқишлардан иборат квадратли коммутатордир (LxL).
КМ киришлари концентраторлардан келувчи тўртсимлик УТБЛнинг узатувчи қисмини ёки бошқа таянч ЭАТСларни улаш учун, КМ чиқишлари эса ушбу УТБЛ ларнинг қабул қилувчи қисмларини улаш учун ишлатилади. Коммутация майдони ихтиёрий бирлашмаларда УТБЛнинг кирувчи ва чиқувчи импульсли каналларининг коммутациясини таъминлаши зарур.
Ҳар бир УТБЛ рақамли каналларнинг гурухли трактидир. КМ кириш ва чиқишларидаги боҳловчи линиялар махсус комплектлар «К» - орқали уланади, КМ-нинг кириш томонида улар гурухли трактдан индивидуал (якка) рақамли каналларни гурухли трактга бирлаштириш вазифасини бажаради.
Таянч ЭАТСнинг ОУ-си таркибига қуйидагилар киради:
- АККА – ахборотни қабул қилиш аппаратураси;
- АУА – ахборотни узатиш аппаратураси;
- КМБК – коммутация майдонини бошқариш қурилмаси;
- АСУ – акустик сигналларни узатгич;
- НАКК – номерланган ахборотни қабул қилгич.
АККА таянч станциянинг КМ-сига уланган барча УТБЛ-лар бўйича сигналли ахборотни мувофиқ равишда қабул қилиш ва узатишни таъминлайди. Бу ахборотни УКС бўйича келиши ва узатилиши туфайли АККА ва АУА барча УТБЛ ларнинг 16 та каналларига «К» - комплектлар орқали уланиши зарур. Агар КМга L та УТБЛ уланган бўлса, унда АККА L та киришга АУА эса L та чиқишга эга бўлиши керак.
Таянч ЭАТСнинг КМ-сини бошқаришни КМБК-си амалга оширади. Бу мураККаб қурилма ЭБМ нинг буйруқлари бўйича ишлаб каналлар мажмуасидан ихтиёрий i – кирувчи рақамли канал билан ихтиёрий канал ўртасида ички станцион боғланиш трактини вужудга келтириши керак, яъни товушли ахборотга эга бўлган кодли гурухларни бир вақт оралиғидан бошқасига кўчиришни таъминлайди. КМБК-нинг ўрнатилган боғланишни бутун сўзлашув давомида буйруқ бажарилгандан сўнг ушланиб туриш керак, шунинг учун у оператив хотира блокига эга бўлиши керак. ЭБМ буйруғи бўйича КМБК отбой сигналини олгандан сўнг ўрнатилган боғланиш трактини бузиши керак.
Рақамли ЭАТСларда КИ кўп звеноли структурага эга ва блокли структура бўйича тузилади. Шунинг учун битта умумий КМБК эмас, КМ блоклар сони бўйича бир нечта бўлиши мақсадга мувофиқдир. ЭАТСнинг баъзи системаларида КМБК конструктив равишда рақамли КМ-нинг блоклари билан бирлаштирилади, бироқ КМ га ёки КМБКга тегишли элементлар ёки тугунларни доимо функционал тарзда ажратиб олиш мумкин.
Таянч ЭАТСнинг ОУсига тегишли АСУ ва НАКК умумстанцион хизмат комплектларининг функциясини бажаради. АСУ-и боғланиш ўрнатилиши жараёнида абонент узатаётган барча акустик сигналларни шакллантириш учун мўлжалланган, яъни станция жавоби, бандлиги, тонал чақирув, чақирув импульсини назоратлаш.
Станциянинг КМ-сида бу сигналлар фақат рақамли шаклда коммутацияланиши мумкинлиги учун, АСУ чиқишда кодер типидаги АРУ ўрнатилади. АСУ нинг узи эса УТБЛ орқали КМнинг алохида киришига уланади. Бу ҳолда битта АСУ бир вақтнинг ўзида 30-тагача чақирувларга хизмат кўрсатиши мумкин.
КМ УТБЛ АСУ-нинг ихтиёрий каналига ихтиёрий чиқувчи рақамли канал билан тўла имконли алоқани таъминлаши зарур.
НАКК рақамли шаклда УТБЛ-нинг сўзлашув каналлари бўйича узатиладиган концентраторлар абонентларининг номерли ахборотини қабул қилиш учун мўлжалланган. Бу холда рақамли шаклга концентраторда ўзгартириладиган «2 тадан 6 та» частотали кодни телефон аппаратидаги тастатурали тергични ишлатиш таклиф қилинади.
Номерли ахборотни қабул қилгич УТБЛ орқали КМ нинг алоҳида чиқишига шундай уланадаки, бунда ихтиёрий кирувчи рақамли канал ва НАККнинг ихтиёрий УТБЛ канали билан боғловчи йўл ўрнатилишига имконият бўлиши керак.
Таянч ЭАТСнинг ЭБМ-ига келаётган номерли ахборотнинг қандай шаклда келишига боғлиқ равишда (рақамли ёки частотали), НАКК-нинг турли схемавий вариантлари ишлатилиши мумкин.
Биринчи ҳолда қабул килинаётган номернинг рақамлари НАККда рақамли шаклда қайд қилиниши ва ўзгартирилмасдан ЭКМга узатилиши керак.
Иккинчи ҳолда номернинг рақамлари частотали кодда қайд қилинади. Бунинг учун УТБЛ рақам-аналогли (декодер) ўзгартиргич орқали НАКК га уланади. Битта НАКК бир вақтнинг ўзида 30 та кирувчи рақамли каналлар бўйича ахборотни қабул қилиши мумкин.
Туманлаштирилган телефон тармоқда бир неча таянч ЭАТСлар (ҳамда транзит тугунлар) мавжуд бўлса, унда номерли ахборот алмашинувини ташкил этиш лозим. Бу ҳолда оралиқ ускуна – ОУ таркибида НАКК дан ташқари номерли ахборотни узатгичга ҳам эга эга бўлиши керак.
Концентраторлар ва ИРАТ таянч станцияларининг ОУ – қурилмаларининг структураси уларнинг функционал вазифалари билан аниқланади, ҳар бир турнинг умумий қурилмалари сони коммутация тугунининг сиғимига, хизмат кўрсатилаётган юкланишга ва берилган йўқотишлар меъёрига боғлиқ бўлади. Баъзи қурилмалар ўзларининг функцияларини бошқарувчи ускуна командалари бўйича бажариши туфайли, уларнинг ҳаммаси хотирага эга бўлиши керак. ОУ нинг БК билан алоқаси умумстанцион шина бўйича амалга оширилади, бу 6.3 ва 6.4 расмда қалин чизиқлар билан кўрсатилган.
Ҳар бир шина кучайтиргич ва мувофиқлаштирувчи қурилмадан иборат электр занжирлари мажмуасидир. Ҳар бир занжир ЭБМ дан ОУ қурилмаси ёки тескари йўналишда битта бит ахборотни узатишни таъминлайди. Шунинг учун битта шинадаги электр занжирлар сони узатиш зарур бўлган ахборотнинг битлар сони билан аниқланади. Ахборот одатда параллел усул билан узатилади. ЭБМ дан ОУ қурилмаларига периферик буйруқлар адресли шиналар бўйича узатиладиган ва ОУ қурилмаларидан келадиган ахборотни ЭБМ қабул қилиши учун ишлатиладиган жавоб шиналарига ажратишади.
ОУ нинг барча қурилмалари шиналарга параллел уланади, бироқ бошқариш жараёнида ЭБМ ни бир вақтнинг ўзида фақат битта БУ (У.О.) қурилмаси билан ўзаро ҳамкорлиги таъминланади.
Таянч ЭАТСнинг бошқарув қурилмаси бошқарув комплексидан иборат бўлиб унинг асосини махсус электрон бошқарув машинаси (ЭБМ) ташкил этади, у таянч станцияга уланган ҳамма концентраторлардаги, таянч станциядаги хизмат кўрсатиш жараёнларини бошқаради, ҳамда концентраторни бошқариш блоки (КББ) ишини бошқаради.
ЭБМ га таянч ЭАТС ва концентраторларни техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ функциялар ҳам юклатилади.
ЭБМ қурилмаларининг тамойиллари кейин батафсил баён қилинади. Чақирувларга хизмат кўрсатишда таянч станциясида барча коммутация ва бошқариш жараёнлари катта тезликда ва қатъий чекланган вақт оралиғида бўлиши зарур, бу вақт рақамли каналларнинг вақт ҳолати учун станциянинг коммутацион ва оралиқ ускунасининг мантиқий блокларининг иши тактлаш режимида ташкил этилади. Бунинг учун юқори стабиллик (юқори барқарорлик) тактли импульслар кетма-кетлигини сериясини ишлаб чиқадиган умумстанцион импульсли-генератор ишлатилади (УИГ).
Рақамли ЭАТСларда чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёни
6.3 ва 6.4 - расмларда келтирилган структуравий схемадан фойдаланиб, таянч станциянинг турли концентраторларига уланган иккита абонентлар ўртасидаги боғланиш ўрнатилиши жараёнини умумий ҳолда кўриб чиқамиз.
«А» чақирувчи абонентнинг концентратори битта УТБЛ орқали таянч станция 1 – КМ сининг кириш ва чиқишига, чақирувчи «Б» абонентнинг концентратори эса L – КМ нинг кириш ва чиқишига уланган бўлсин.
«А» абонент микротелефон трубкани олганда концентраторнинг А аниқлагичи чақирув сигнали борлигини аниқлайди (абонент линияси шлейфининг туташуви) ва бу тўғрисида бошқарув блокига (ББ) хабар беради. ББ чақирувчи абонент АК сининг номерини аниқлайди ва сигналли сўзни шакллантиради, у АК номери ва чақирув сигнали тўғрисидаги ахборотга эга бўлиши керак. Бу ахборот УТБЛ нинг узатувчи қисми АУКК ёрдамида УКС бўйича (16 – импульсли канал) иккилик кодида таянч станцияга узатилади, у ерда АКК да қабул қилинади ва сўнгра ЭБМ сига тушади.
Шуни назарда тутиш кераККи, битта импульсли канал бўйича битта цикл давомида (Тц = 125мкс) факат саККиз битли ахборотни узатиш мумкин. Сигналли сўз ҳар доим кўпрок битга эга, шунинг учун у бир неча цикллар давомида 8 бит билан қисмлаб узатилади. Таянч станциянинг электрон бошқарув машинаси қабул қилинган сигналли сўз бўйича «А» абонентнинг концентратори номерини билиб олади ва оператив хотиранинг маълумотларидан фойдаланиб бу концентратор КМ-сининг умумий занжиридаги мавжуд бўш импульсли каналларни аниқлайди. Бўш каналлардан бирини танлаб, масалан i – канални, ЭБМ жавоб сигналли сўзни шакллантиради, бунда i – канал оператив хотирада банд деб белгиланади. «А» абонент концентратори номери тўғрисида, унинг АК номери тўғрисида ва танланган i – канал номери тўғрисидаги ахборотга эга жавоб сигналли сўз, АУА си орқали УТБЛ1 – нинг қабул қилувчи 16 – канали бўйича абонентни чақирган концентратор томонига узатилади. Бу ерда у АУККА да қабул қилинади ва КББга тушади. КББ ККММБК га «А» - абонентни УТБЛ – нинг i каналига улаш тўғрисидаги буйруқни узатади, бу канал мазкур концентраторни таянч ЭАТС билан боғлайди. ККМБК – Ушбу буйруқни амалга оширади. КББ эса бўшайди. Шуни ёдда тутиш керакки, УТБЛ – нинг узатувчи қисми киришга, қабул қилувчи қисми эса таянч станциянинг КМ чиқишига уланади. Таянч станциянинг ЭБМси концентраторга бошқарув буйруғини узатиб, переферик ПБ буйруқларини КМБК, АСКК ва НАКК га узатиш учун шакллантиради.
КМБК-га иккита ички станцион рақамли боғловчи йўлларни (ИРБЙ) КМ да ўрнатиш учун иккита переферик буйруқ (ПБ) узатилади: биттаси «А» абонент концентраторига (ИРБЙ) УТБЛ1-нинг қабул қилувчи i – канал ва АСКК нинг i – канал ўртасида, ҳамда УТБЛ1 нинг узатувчи қисмининг i – канал ва УТБЛ нинг НАҚҚ (ИРБЙ) ўртасида. АСҚҚ га ПБ станциянинг жавоб сигналини улаш учун узатилади, НАҚҚ – ПК га эса ИРБЙ бўйича номерни қабулга тайёрлаш учун узатилади. Барча БК лар бажариши натижасида А абонентга «тайёр» сигнали юборилади, терилаётган абонент Б нинг номери НАҚҚ да қайд қилинади.
Биринчи рақам қабул қилиш вақтида ЭБМ АСУ да «Тайёр» сигналини узатишини таъминлаши зарур; бунда ИРБЙ КМ да сопрегается НРКК дан номерли ахборотни қабул қилгач, ЭБМ уни тахлиллайди, талаб қилинаётган концентратор номерини узатади ва чақирилаётган Б абонент номери бўйича шу абонент линиясининг ҳолати оператив хотира маълумотлари бўйича аниқланади. Агар линия банд бўлса ЭБМ АСҚҚ га ИРБЙ га уланиш учун «банд» сигналининг ПБ ни беради, бу сигнал А абонентга юборилади. Агар Б абонентнинг линияси бўш бўлса, унда ЭБМ Б абонент концентраторининг УТБЛ га бўш канални қидиради (оператив хотира маълумотлари бўйича).
j канал бўш деб фараз қилайлик. Бу йулни танлаб, ЭБМ уни банд деб белгилайди ва Б абонент концентраторининг КБҚига бошқарувчи ахборотни узатиш учун шакллантирилади. Бу ахборот АУА оркали УГБЛ нинг қабул қилувчи қисмининг 16 – канали бўйича узатилади ва АППИ концентраторида қабул қилинади, ҳамда Б абонентнинг АК номерини ва (j) каналнинг номерини ўз ичига олади.
Бошқарув командасининг амалга ошириб, КБҚ УЦКПК ёрдамида
Б абонентнинг АК сини УТБЛ қабул қилувчи қисмининг j – канали ўртасида боғловчи линия ўрнатишга БК ни шакллантиради, ҳамда ПНИ га аввал ўрнатилган ИРБЙ 2 ни бузиш учун БК ни шакллантиради. ЭБМ ПАС га 2 та БК ни узатади: 1 тасини АСУ нинг j канали бўйича чақирилган сигнални узатиш учун, натижада ИРБЙЗ бўйича абонент Б га чақирув юборилади, бошқаси эса чақирув импульсини назоратлаш сигналини УТБЛ АСУ нинг i канали бўйича юбориш учун (бу сигнал А абонентга ИРБЙЛ бўйича юборилади). Ундан ташқари, ЭБМ Б абонентнинг жавобидан сўнг КМ га сўзлашув трактини улашга рухсат беради, ҳамда УУКП га ИРБЙ 1 дан ИРБЙ3 га борувчи боғловчи линияларни бузиш учун БК ни узатади. Ундан ташқари ЭБМ СЛСП АСҚҚ даги i ва j каналларнинг бушатилишини ва чақирув сигналларини узатишни таъминлайди, таянч станциядаги КМ да КМБҚ ёрдамида бутун сўзлашув давомида 2 та ички станцион рақамли боғловчи линияларни ушлаб туришни таъминловчи элементлар уланиб туради, яъни ИРБЙИ УТБЛ1 узатиш трактининг i канали ўртасида А абонентдан Б абонентга товушли ахборот коммутацияси амалга оширилади (рақамли шаклда). ИРБЙ5 УТБЛ1 узатиш трактининг j канали ва СЛСП 1 қабул трактининг i – канали ўртасида товушли ахборотни тескари йўналишда узатиш учун.
Абонентлар бири томонидан отбой бўлганда концентратор аниқлагичи отбой сигналини қабул қилади. ЭБМ ўз станциясининг КМ сидаги ИРБЙ4 ва ИРБЙ5 ларни бўшатади ва отбой қайд қилинган УКҚ концентратор КМ сидаги сўзлашув трактини бўшатишга бошқарув буйруғини узатади. Хали отбой бермаган бошқа концентраторнинг абонентига «банд» сигналини юбориш зарур. Бунинг учун ЭБМ КИОС га агар 1-чи бўлиб абонент Б отбой берган бўлса ИРБЙ 1 ни улашни, агар отбой А абонентдан келган бўлса ИРБЙ2 ни улашни ташкил этади. «Банд» сигнали ЭБМ буйруғи бўйича АСУ дан САПС АСҚҚ нинг канал бўйича ИРБЙ 1 га ёки СЛСП АСҚҚ нинг j канали бўйича ИРБЙ2 га юборилади. Шундан сўнг 2-чи абонент отбой бериши билан, ОС да ва концентраторда узиш жараёни баён этилганга ўхшаш бўлади. Баён этилгандан келиб чиқадики, концентраторлар абонентлари ўртасида боғланиш ўрнатилиши жараёнида таянч станциянинг коммутация майдонида кетма-кетлик таркибида бир нечта рақамли ички станцион боғловчи йўллар ҳосил бўлади. Бошқа сўз билан айтганда таянч ЭАТС да (рақамли) чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёни бир неча босқичлардан иборат бўлади, уларнинг ҳар бирида 1 та аниқ функционал вазифа бажарилади. Кўрилган ҳолда 5 та босқични ажратиш мумкин:
1 босқич – станциянинг жавоб сигналини чақирувчи абонентга юбориш. Бу функцияни бажариш учун коммутация майдонида ИРБЙ 1 ҳосил қилинади;
2 босқич – номерли ахборотни қабул қилиш. КМ да ИРБЙ 2 хосил килинади.
3 босқич – чакирувни юбориш (абонент бўш бўлган ҳолда) КМ да 2 та боғловчи йўлга эга бўлиш зарур: ИРБЙ3 чақирилаётган абонентга чақирув сигналини юбориш учун ва ИРБЙ 1 чақирилаётган абонентга назорат сигналини юбориш учун .
4 босқич – абонентларнинг сўзлашуви. Бу босқич учун КМ да 2 та боғловчи йўллар ИРБЙ 4 ва ИРБЙ 5 ларнинг мавжудлиги характерлидир.
5 босқич – 1 томонлама отбой «банд» сигналини юбориш КМ АПС да 1 неча боғловчи йўллардан фойдаланиб кўрсатиш ва уни узиш усули кўп босқичли номни олди.
Чақирувларга хизмат кўрсатишнинг кўп босқичли усулининг характерли боғловчи йўлнинг, одатда, кейинги босқичга ўтишда бузилишидадир.
Босқичлар сони функционал хизмат кўрсатиш жараёнида лозим бўлган вазифалар сони билан белгиланади ва турли боғланишлар учун (тўпланган ёки тўпланмаган сўзлашувлар) ва турли станциялар (таянч ёки транзит турлича бўлади) рақамли АТС ларда кўп босқичли хизмат кўрсатиш жараёни квант электрон станцияларга нисбатан сезиларли даражада фарқ қилади, бу фарқ шнурли ва линиявий комплектларнинг ахборотни рақамли шаклда тўрт симли узатиш ва коммутациялаш системасининг мавжуд бўлмаганлиги, турли вақт оралиқларида жойлашган рақамли каналлар ўртасида коммутация майдонида боғловчи линияларни ҳосил қилиш зарурлигидир.
7- Амалий машғулот
Абонент кириши (доступ) турлари. ISDN, V5.1, V5.2
7.1. Амалий машғулот мақсади ва мазмуни
ISDNнинг базали ва бирламчи имконийликни, абонент участкасидаги V5.x интерфейсини, рақамли ажратилган линия -DSL технологиясининг турларини, ушбу технологиялар уланиш чизмаларини, улардаги абонент сигнализациясини ўрганиш.
7.2. Амалий машғулотга топшириқ.
1-топшириқ.
7.1-жадвалдаги вариантга мувофиқ, абонент уасткасида линиявий, регистрли, акустик сигналлар алмашиш алгоритмини DSS1сигнализацияси ёрдамида берилган чақириқ турини ва охирги чақириқ вариантини келтиринг.
7.1-жадвал
Топшириқ вариантлари
№ |
Абонент терминаллари турлари |
АТС типи/ишлаб чиқарган фирма |
Кириш чақириғи |
|||
Факс |
ТА |
Компьютер |
ТА ISDN |
|||
1 |
1 |
3 |
2 |
- |
DTS-3100 |
Абонент Б бўш, отбой абонент А-дан |
2 |
- |
2 |
4 |
1 |
EWSD |
Абонент Б бўш, отбой абонент Б-дан |
3 |
2 |
4 |
2 |
- |
S-12 |
Абонент Б бўш, аммо жавоб бермади |
4 |
- |
2 |
4 |
1 |
Daewoo фирмаси, АТС |
Б абонент аппарати абонент рақамини аниқлагичли, Б абонентдан отбой |
5 |
2 |
4 |
2 |
- |
Simens фирмаси, АТС |
Б абонент аппарати аппарати абонент рақамини аниқлагичли |
6 |
1 |
3 |
2 |
- |
Alcatel фирмаси, АТС |
Б абонент телефон гўшагини кўтаргунча, А абонентдан отбой |
7 |
1 |
2 |
4 |
- |
EWSD |
Б абонент станциясидан рақам терилгандан кейин отбой |
8 |
- |
3 |
4 |
1 |
Alcatel фирмаси, АТС |
Б абонент телефон гўшагини кўтариш вақти ортганлиги сабабли отбой |
9 |
- |
4 |
2 |
- |
S-12 |
Б абонент банд |
10 |
1 |
3 |
2 |
1 |
DTS-3100 |
Б абонент рақами нотўғри терилган |
2-топшириқ.
7.2-жадвалдаги фаол терменлар сонига муво Кирувчи чақириқ ТА1фиқ, берилган алоқа ўрнатиш турини амалга ошириш мумкин ёки мумкин эмаслигини тушунтириб беринг.
7.2-жадвал
Топшириқ вариантлари
№ вариант |
Фаол(on-line) терминаллар сони
|
Янги чақириқ |
1 |
факс, ТА2 |
Кирувчи чақириқ ТА1 учун |
2 |
компьютер 3, ТА 1 |
Чиқувчи чақириқ ТА2 дан |
3 |
компьютер 1, факс |
Кирувчи чақириқ ТА4 учун |
4 |
компьютер 4,ТА 1 |
Dial-up уланиш 2-компьютердан |
5 |
факс,компьютер 1 |
Чиқувчи чақириқ ТА1 дан |
6 |
факс, ТА3 |
Кирувчи чақириқ ТА1 дан |
7 |
компьютер 2, факс |
Кирувчи чақириқ ТА2дан |
8 |
ТА1, ТА2 |
Dial-up уланиш 2-компьютердан |
9 |
ТА3, компьютер 1 |
Dial-up уланиш 1-компьютердан |
10 |
компьютер, факс |
Кирувчи чақириқ ТА1 учун |
7.3. Амалий ишни бажариш тартиби
Амалий ишни бажаришда қуйидаги кетма-кетликдаги вазифаларни бажариш тавсия этилади:
1. Амалий машғулотга оид услубий қўлланма ўқиб чиқиш.
2. Амалий машғулот ўқитувчисидан топшириқ олиш.
3. Амалий қисмини бажариш.
4. Назорат саволларига жавоб бериш.
7.4. Машғулотга якун ясаш
1. Назарий қисм бўйича қисқача конспект ёзиш
2. Ўзига топширилган вариантни ечиш
3. Назорат саволларига жавоб бериш
7.5. Назорат саволлари
1. ISDN нинг афзалликлари.
2. ISDN тармоғининг структуравий схемаси.
3. V5.Х турлари.
4. V5.1 вазифаси.
5. V5.2 вазифаси ва афзалликлари.
6. V5.2 баённомалари.
7. Физик даражада маълумотларни узатиш технологиялари эволюцияси?
8. Физик даражада маълумотларни узатиш технологиялари турлари?
10. Рақамли кириш линияларидан фойдаланиш афзаллиги ва камчилиги?
11. Келгуси авлод физик даражада маълумотларни узатиш технологиялари?
7.6. Адабиётлар рўйҳати
1. Гольдштейн Б. С. От заката до рассвета. Пути развития АТС. – “Connect ! Мир связи”, 2003 – 2004
2. Гойхман В. Ю., Васильев А. С. Диверсификация городских АТС. – “Технологии и средства связи”. Спецвыпуск АТС, 2004
3. Гольдштейн Б.С. и др. Модернизация сетей доступа в эпоху NGN/ Вестник связи №6
4. Н.А.Зайнутдинова ва бошқалар “Коммутация тизимлари” фанидан ўқув қўлланма, 2008,ТАТУ
5. Н.А.Зайнутдинова ва бошқалар “Рақамли коммутация тизимлари” 1,2-қисм фанидан амалий машғулотлар тўплами, 2008й., ТАТУ
7.7. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
ISDN абонент кириш имконийлиги
Интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқларнинг (ИХКРТ) пайдо бўлиши ва жадаллик билан ривожланишига қуйидаги факторлар сабаб бўлди.
1.Телекоммуникация тармоқлари бўйича узатилаётган ахборотлар хажмининг ўсиши (ахборотлар хажми ишлаб чиқариш потенциалининг квадратига пропорционалдир). Шу билан бирга ахборотлар турларининг кўриниши ошмоқда (нутқ, маълумотлар, графиклар, файллар, видео ва бошқалар). Бундан ташқари, диалог режимида ишлаш талаб қилинади. Яқин вақтларгача бу муаммо ахборотлар турлари бўйича айрим тармоқларни яратиш сифатида хал қилиниб келмоқда эди:
нутқ - телефон тармоғи;
телеграф хабарлари - телеграф тармоғи;
маълумотлар - маълумотлар узатиш тармоғи;
видеоахборот – телевидеоэшиттиришлар тармоғи.
Табиийки, муаммони бундай сонли сифатда хал қилиш иқтисодий жихатдан самарали эмас.
2. Рақамли (дискрет) узатиш ва коммутациялаш усулларининг мухим афзалликлари, жумладан: оптималга яқин бўлган, қабул қилиш усулларини амалга ошириш соддалиги; аниқликни ошириш, амалда берилган исталган қийматгача, алгоритмларини амалга ошириш соддалиги; юқори ишончликли элемент базаларни- интеграл микросхемалар (ИМС), кенг қўллаш имконияти; узатиш ва коммутациялаш жараёнларига ЭҲМ ларни табиий жорий этиш имконияти; кўп каналли узатиш тизимлари техникаси, маълумотлар узатиш техникасида ва хисоблаш техникаси сохаларидаги ютуқлар.
Умумий холда интеграция тушунчаси хар хил даражаларда (сатхларда) кўрилади.
Интеграциянинг биринчи даражаси – канал хосил қилувчи ва коммутацион аппаратураларнинг тобора уйғунлашиши (яқинлашиши), яъни бу аппаратураларни тузишда ишлаш ягона принципларини қўллаш (сигналларни вақт бўйича ажратиш); ягона элемент база - ЎКИС (ўта катта интеграл схемалар) гача бўлган ўрта ва катта даражада интеграцияланган ИМС лар, масалан, битта кристалли ЭҲМ; умумий бошқариш қурилмалари – махсуслаштирилган ёки универсал ЭҲМ; ички қурилган ўзини - ўзи назорат қилиш ва диагностикалаш тизимлари кенг қўлланган эксплуатациялаш ва хизмат кўрсатишнинг умумий принциплари.
Хозирги кунда интеграциянинг бу даражасига кўп жихатдан эришилган. ИКМ туридаги узатиш тизимлари, шунингдек вақтли коммутация принципидаги коммутацион аппаратуралар шулар жумласидандир.
Интеграциянинг иккинчи даражаси – турли хилдаги хабарларни (нутқ, маълумотлар) ягона дискрет (рақамли) шаклда узатишни таъминлайдиган рақамли алоқа тармоқларини яратиш. Дархақиқат, маълумотлар узатиш (МУ) учун кенг қўлланиладиган тонал частота (ТЧ) каналлари сигналларни дискрет кўринишда узатиш имконини бермайди (спектрлар мослашган эмас). Шунинг учун дискрет сигналлар аввал аналог сигналларга айлантирилади, уларнинг спектри талаб қилинган частоталар сохасига кўчиртирилади, аналог сигналлар ТЧ каналлари бўйича узатилади, сўнгра яна аналог шакл дискрет шаклга айлантирилади. Бу функцияларни модем бажаради. Рақамли (дискрет) каналларга ўтиш маълумотлар узатиш аппаратурасини (МУА-АПД) сезиларли даражада соддалаштиради.
Интеграциянинг учинчи даражаси – хизматлари интеграцияланган ягона рақамли тармоқни яратиш, у нафақат турли кўринишдаги хабарларни узатибгина қолмасдан, балки кенг доирада хизматларни тақдим этади, жумладан – диалог, хужжатлилик, график ахборотларни узатиш ва қабул қилиш, хисоблаш ресурслари ва бошқалар тақдим этилади.
Хисоблаш техникаси ва алоқа техникаси воситаларининг ривожланиш тенденцияларидан, шунингдек элемент базаларининг эволюциясидан келиб чиқиб, ИХКРТ бир қатор кетма-кет ривожланиш босқичларидан ўтди.
0 – босқич. Турли кўринишдаги хабарлар (нутқ, маълумотлар, график ахборотлари), шунингдек хар хил хизматлар (диалог, хужжатлилик ва бошқалар) учун бўлак тармоқлар мавжуд бўлган.
1 – босқич. Узатиш ва коммутациялашнинг рақамли усулларига ўтиш билан характерланади, бунинг учун анъанавий аналог телефон тармоғи аста – секин турли туман кенг спектрдаги хизматларни ва нутқ ва маълумотларни ягона рақамли шаклда узатиш имконини берадиган интеграл рақамли тармоққа IDN (Integrated Digital Network) ўзгартирилади. Шу билан бирга маълумотлар узатиш ва ахборот-хисоблаш тармоқларининг ривожланиши давом этади.
2 – босқич. Интеграл рақамли тармоқни (IDN) маълумотлар узатиш ва ахборот-хисоблаш тармоқлари билан аста – секин бирлаштириш йўли билан интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқ ISDN (Integrated Services Digital Network) яратилади. Физик мухит сифатида рақамли телефон каналлари ишлатилади. Видеоахборотларни узатиш тармоқлари айримлигича қолади.
3 – босқич. Кенг полосали интеграл хизмат кўрсатувчи тармоқ BSN (Broadband Services Network) яратилади. Ушбу тармоқ фойдаланувчиларни, нутқ, маълумотлар, факсимил ахборотлари билан зичлаштириш, шунингдек телевизион дастурлар, файлларни юқори тезликда узатиш, видеоконференциялар ташкил этиш ва бошқаларни ташкил этиш мақсадида, кенг полосали рақамли каналлар билан таъминлайди.
ИХКРТ нинг архитектураси етти сатхли очиқ тизимлар боғланиши эталон модели (OSI) базасига асосланади.
ITU-Т тавсияларида Интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлар (ИХКРТ) тушунчаси, рақамли коммутация ва рақамли трактнинг бир хил қурилмалари бирдан ортиқ алоқа турларида уланиш ўрнатилиши учун қўлланилади, масалан телефония, маълумотларни узатиш ва ҳоказо деб аниқланган.
Интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлари икки турга бўлинади:
- тор полосали интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлар (Т-ИХКРТ);
- кенг полосали интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлар (К-ИХКРТ).
Т-ИХКРТга узатиш тезлиги 2048 Кбит/с (тахминан 2 Мбит/с) ошмайдиган, К-ИХКРТ га эса узатиш тезлиги 2048 Кбит/сдан юқори бўлган тармоқлар киради.
Тор полосали интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлар (дастлабки ишланмалари 1976 йил бошланган) юқори сифат билан ягона тармоқда нутқли ва нутқли бўлмаган ахборотларни (нутқ, маълумотларни паст тезликда ва оқ-қора тасвирларни) узатиш учун мўлжалланган. Т-ИХКРТ тезлиги 64 Кбит/с бўлган рақамли телефон каналлари базасида ишлайдиган телефон тармоқларига асосланади.
Кенг полосали интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлар маълумотларни юқори тезликда узатиш учун мўлжалланган. Масалан, рангли ТВ (4-6 Мбит/с), юқори аниқли ТВ (16-25 Мбит/с), ярим тонли факсимил (9-16 Мбит/с), рангли факсимил (30-60 Мбит/с), юқори ажратиш қобилиятли машинавий графика (20-100 Мбит/с), файлларни алмашиниш (100 Мбит/сгача). Бундай тармоқ оптик - толали магистрал алоқа линияларига асосланади.
Интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлар қуйидаги принциплар асосида қурилади:
1. Фойдаланувчи охирги абонент қурилмасидан (фойдаланувчи терминалидан) бошлаб, барча турдаги ахборотлар рақамли шаклда узатилади.
2. Абонентларнинг уланиши узлуксиз (тўғридан тўғри) рақамли канал бўйича амалга оширилади, яъни каналлар коммутацияси (КК) ускуналари ишлатилади, бироқ маълумотларни узатишда пакетлар коммутациясини (КП) ишлатиш мумкин.
3. Фойдаланувчиларга кўп функцияси стандарт интерфейслар ёки стекларнинг чекланган тўплами орқали (“фойдаланувчи-тармоқ”) тармоқ хизматларга киришига рухсат этилади.
4. Фойдаланувчилар абонент қурилмаларининг интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлар коммутация боғламаларига уланиши (7.2-расм) асосий (базавий) абонент кириши (интерфейси) орқали амалга оширилади. У 64 кбит/с ли иккита ахборот каналлари (В-каналлар) ва абонент сигнализацияси учун 16 кбит/с ли (Д-канал) битта канал ташкил этилишини таъминлайди.Асосий абонент киришининг канал структурасини фойдаланилаётган каналлар сони билан “2В+Д” деб белгилаш қабул қилинган.
5. Идоравий станцияларни ISDN га улаш учун бирламчи деб аталадиган кириш аниқланган, у 30 ахборт В-каналарни ва тезлиги 64 кбит/с (ЗОВ+0) битта D-канални (сигнализация канали) ташкил қилишни назарда тутади.
6. Фойдаланувчининг хар бир абонент қурилмаси узатилаётган хабар сони ва турига (нутқ, матн, маълумотлар, тасвир) ва абонент қурилмасида қўлланиладиган абонент терминаллари сонига боғлиқ бўлмаган холда чақириқ учун (абонент номери) фақат битта номерга эга бўлади.
7. Мавжуд тармоқ абонентлари (аналог телефон тармоғи) ISDN абонентлари билан тармоқларни мослаштирувчи қурилма (шлюз) орқали боғланиши мумкин.
8. Фойдаланувчи битта абонент ускунасининг терминаллари “шина”, “юлдуз” ва “нуқта нуқтага” туридаги конфинурацияга уланиши мумкин.
9. Уланиш нафақат фойдаланувчи ускуналари орасида ўрнатибгина қолмасдан, балки фойдаланувчининг битта ускуналари охирланма қурилмалари орасида хам ўрнатилиши мумкин.
10. Фойдаланувчиларга хизматларнинг кенг диапазонига кириш таъминланади, жумладан хам нутқли, хам нутқсиз.
Кўрсатилган принципларини хисобга олган холда ИХКРТни, кенг спектрда хизматларни тақдим этиш имкони бўлиши учун охирланма қурилмалар орасида рақамли уланишни таъминлайдиган, рақамли телефон тармоғининг ривожланиши натижаси бўлган тармоқ сифатида эътироф этиш мумкин.
ИХКРТ тармоқнинг умумий структуравий схемаси 6.50-расмда келтирилган. Расмда ИХКРТ структурасида унинг тузилиш биринчи еттита принципи акс эттирилгани ошкора кўриниб турибди.
ITU-Т тавсияларга мувофиқ абонент қурилмаларининг (Terminal Equipment — TE) уланиши бир нечта вариантларда бажарилиши мумкин“ Қисқа пассив шина”, “нуқта-нуқтага” ва “чўзилган” конфигурацияларни амалга ошириш асосий абонент охирланмаси учун NT-2 тармоқ охирланмаси функцияларини амалга оширишни талаб қилмайди. NT-2 тармоқ охирланмаси блокининг асосий вазифаси битта тармоқ охирланмасини бир нечта охирланма қурилмалар биргаликда фойдаланишини таъминлашга қаратилган. Кўрсатилган конфигурацияларни амалга ошириш натижасида хар бир абонент қурилмаси (ТЕ) туташтирувчи линияга уланади. Бу линия учун одатда иккита икки симли занжирлар қўлланилади, улар ахборотни узатишни таъминлашдан ташқари (битта икки симли занжир исталган узатиш йўналишига) ИТ тармоқ охирланмаси орқали охирланма қурилмаларга таъминотни узатиш учун хизмат қилиши мумкин.
Туташтирувчи линияларга хечқандай алохида талаблар қўйилмайди. Одатда у иккита экранланмаган симметрик икки симли занжир сифатида бўлади, масалан, узоқ вақтлардан бери одатий телефон тармоқларида қўлланиб келган симлардир. Шундай қилиб, аналог абонент охирланмасидан ИХКРТ га ўтишда, қоида сифатида, мавжуд абонент ва тууташтирувчи линиялардан фойдаланиш мумкин. Иккала икки симли занжирлар битта кабелда бошқа икки симли занжирлар билан бирга жойлашади. Шу билан бирга қуйидагини белгилаш мумкин, К-ИХКРТ да абонент қурилмаларини ўрнатиш учун оптик-толали кабелни, ёки мисли ўралма жуфтликни ётқизиш лозим бўлади. Бу узатиш тезлиги ортиши билан абонент линияларига талабларнинг ошишига боғлиқ.
7.1-расм. Интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли (ИХКРТ) тармоғининг умумий структуравий схемаси
Ҳамма конфигурациялар учун линияларнинг узунлиги сигнал тарқалиш вақти ва сўниш қийматлари билан чегараланади, улар туташтирувчи линиялар турига боғлиқдир. Мисол сифатида 7.2-расмда намунавий абонент (туташтирувчи) линияларнинг мумкин бўлган узунлиги қийматлари келтирилган.
ИХКТРнинг афзалликлари қуйидагилардир:
-рақамли абонент линияларидан (РАЛ) фойдаланишнинг универсаллиги, яъни битта линиялар бўйича хам телефон сўзлашишилар ва маълумотлар узатишни амалга ошириш мумкинлиги;
-хизматларни мослаштириш, телетекст, телекс ёки телефаксни мос қурилма билан уланишини ташкил этиш имконияти (сигнализация канали бўйича нафақат порт адреси узатилиши сабабли, шунингдек, кўрсатилган портга уланган, қурилмалардан биронтасига уланиш учун, охирланма нуқтанинг идентификаторининг қўшимча адрес ахборотларини узатилиши);
-сигнализация умумий каналидан фойдаланиш хисобига уланиш ўрнатилиш вақтининг қисқариши ва унда пакет кўринишида ўзаро боғланиш ва бошқариш сигналларини (линия бандлиги, номер териш, жавоб, уланишни узиш ва бошқалар) узатиш имконияти;
-қўшимча хизматларни тақдим этиш, жумладан, чақираётган абонентни номери ёки исми бўйича идентификациялаш, адресни ўзгартириш ва чақириқни узатиш, гаплашиш вақтида янги чақириқни тушганлиги хақида хабар қилиш, кириш чақириқларини блокировкалаш, гаплашишга уланиш ва бошқалар.
7.2-расм. “Фойдаланувчи - тармоқ” стек конфигурацияларининг вариантлари.
Тармоқда алоқа хизматлари фойдаланувчига фақат электралоқанинг айрим хизматлари ёрдамида тақдим этилади. Электралоқа хизматлари – бу алоқа тармоғи (ёки тармоқлар жамланмаси) базасидаги ташкилий-техник структурадир, улар электралоқа хизматининг айрим тўпламига талабларини қондириш мақсадида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни таъминлайдилар.
ITU-Т тавсияларига асосан электралоқанинг икки турини ажратишади.
- узатиш хизмати (ёки кўчириш хизмати);
- телехизматлар (алоқани тақдим этувчи хизматлар).
Узатиш хизмати – абонент охирланма қурилмалари билан тармоқ стиклари орасида фақат сигналларни узатишни таъминлайдиган электралоқа хизмати, масалан, маълумотларни узатиш хизмати (7.3)-расм).
7.3-расм. Узатиш хизматлари
Телехизмат – фойдаланувчилар орасида алоқанинг аниқланган турининг барча имкониятларини (терминаллар функцияларини хам хисобга олган холда) амалга оширилишини таъминловчи электралоқа хизматидир (7.4-расм). Телехизмат кўчириш хизмати (телефон тармоғи, телекс тармоғи ва бошқалар) ва терминаллар базасида ташкил этилади. Телематн, телефакс, бюрофакс ва бошқа хизматлар телехизматга мисол бўла олади.
Телехизмат протоколлари мос хизматлар охирланма қурилмаларини мослашишини таъминлайди, хусусан, узатилиши лозим бўлган фойдали ахборотни кодлаш (белгилар тўплами) ва форматлашга нисбатан таъминлайди.
Очиқ тизимлар ўзаро боғланишининг эталон модели асосида бажарилган хизматлар классификациясига қўшимча қилиб, ITU-Т классификацияни янада кенгайтирди, унда узатиш тезлиги 64 кбит/с гача ИХКРТ хизматлари ва истиқболли юқори тезликдаги хизматлар қамраб олинди.
7.4-расм. Телехизматлар
Интерактив хизматлар қуйидаги хизматлар синфини ўз ичига олади: диалог хизматлари, жамғаришли хизматлар, сўров бўйича хизматлар. Интерактив хизматлар ва тармоқланган ишлаш режимли хизматлар ҳам телехизматлар, ҳам узатиш хизматлари бўлишлари мумкин.
7.3-жадвалда ИХКРТда бўлиши мумкин бўлган айрим хизматлар келтирилган, шу билан бирга, хизматлар қуйидаги схема бўйича классификацияланган: В-каналлар бўйича, D-канал бўйича ташкил қилинувчи хизматлар ва телефон тармоғининг мавжуд бўлган хизматлари.
ИХКРТда мумкин бўлган хизматлар
7.3-жадвал
Хизмат синфлари |
ИХКРТдаги хизматлар |
Телефон тармоғининг мавжуд бўлган хизматлари |
|
В-каналлар (64 кбит/с) |
D-канал |
||
Диалог хизматлари |
Узатиш хизматлари: маълумотларни узатиш (каналлар, пакетлар коммутацияси билан). Телехизмат: телефон, сўзлашув конференцалоқа, телекс, телефакс, масофадан чизиш, харакатсиз тасвирларни узатиш, харакатли тасвирларни узатиш, хавфсизлик хизматлари, масофадан туриб бошқариш хизматлари |
Маълумотларни узатиш (пакетлар коммутацияси билан), Хавфсизлик хизматлари, Масофадан бошқариш хизматлари |
Телефонли Телефакс Маълумотларни узатиш Хавфсизлик хизматлари Масофадан бошқариш хизматлари |
Жамғаришли хизматлар |
Жамғариш: нутқ сигналларини, матн сигналларини, факсимил сигналларни |
|
|
Сўров бўйича хизматлар |
Видеоматн |
|
Видеоматн |
Тармоқланган ишлаш режимли хизматлар |
Тақсимлаш: маълумотларни, нутқни, харакатсиз тасвирларни |
|
|
D-канал бўйича ташкил қилинувчи ИХКРТ хизматлари. ИХКРТ да D-канал кўпинча хизмат сигналларини узатиш учун ишлатилади Шу билан бирга у маълумотларни узатиш хизматлари ва телеметрия сигналларини, хавфсизлик ва масофадан бошқариш хизматларида маълумотлар пакетларини узатиш учун ишлатилиши мумкин. Бунда сигнализацияга имтиёз берилади. Бундай қўшимча хизматлар учун узатиш тезликлари D-канални хизмат сигналлари билан юкланганлигига боғлиқ холда ўзгаради. Ўтказувчанлик қобилияти 16 кбит/с ли D-канал бўйича сигнални ўртача 10 кбит/с бўлган тезлик билан узатиш мумкин.
D-канал бўйича телехизматлар - хавфсизлик хизматлари, жумладан фавқулотда холат ва тезкор чақирув хизматлари, телеметрия, (ҳисоблагичлардан маълумотларни олиш), назорат ва бошқариш учун масофадан бошқариш хизматлари бўлиши мумкин.
ИХКРТ да барча узатиш ва коммутациялаш тизимлари рақамлидир, бу эса хабарларни рақамли шаклда зудлик билан узатиш имконини беради.
Абонент қурилмаларига аналог сигналларни етказувчи рақамли телефон тармоғидан фарқли ўлароқ, ИХКРТда рақамли сигналлар абонент қурилмаларига бевосита етказилади, яъни рақамли абонент линиялари ишлатилади (DSL). Бунинг натижасида ИХКРТ бўйича ITU-Т кўпчилик тавсиялари тармоқнинг абонент қисми – абонент охирланмасига таълуқлидир. Бу холда абонент ускуналарини, абонент ускуналари доирасида “фойдаланувчи - тармоқ” бирикишини (7.5-расм), ҳамда абонент сигнализацияси қуриш масалалари асосий бўлиб қолади.
7.5-расм ИХКРТ тармоғи стиклари
Бу ерда:
ОҚ-1 – ИХКРТга туташиш жойи орқали уланувчи охирги қурилма;
ОҚ-2 - ИХКРТга оддий туташиш жойи орқали уланувчи охирги қурилма;
МҚ- мослаштирувчи қурилма;
РОҚ-1.2 – рақамли охирги қурилмалар;
ЛТ- линиявий тугаш;
ТТ- тармоқ тугаши;
R,S,T,U,V- назорат нуқталари (интерфейслар).
ИХКРТ ни стандартлаштиришда тезликлари ҳар хил градацияли абонент кириши турларининг мумкин бўлган минимал сони аниқланган.
ИХКРТ да узатиладиган сигналларнинг турларига қараб каналларнинг иккита тури аниқланган:
- ахборот каналлари (асосий каналлар), уларда фақат фойдали ахборот юкламалари узатилади;
- сигнализация каналлари (хизмат каналлари), уларда охирланма қурилмалар ва коммутация тизимлари ёки бевосита коммутация тизимлари орасида уланиш ўрнатилишини таъминлаш учун ўзаро боғланиш (харакат) ва бошқариш сигналлари узатилади.
Баъзи ҳолларда бу каналлар орқали ахборот сигналлари хам узатилиши мумкин, масалан паст тезликларда маълумотлар узатилиши мумкин.
7.4-жадвалда ИХКРТ да ишлатиш учун ҳозирги вақтда ITU-Т белгиланган ҳар хил узатиш тезликли рақамли ахборот каналларнинг турлари келтирилган.
7.4-жадвал
Каналнинг белгиланиши |
B |
H0 |
H11 |
H12 |
1 |
H2 |
H3 |
H4 |
Рақамли оқимнинг тезлиги, кбит/с |
64 |
384 |
1536 |
1920 |
2048 |
34000 |
70000 |
140000 |
“В” канал – асосий (базавий) канал, асосий рақамли канал сифатида маълумдир. У 64 кбит/с тезлик билан ахборот юкламасини узатиш учун мўлжалланган. В-канал бўйича қуйидаги ахборот турларини узатиш мумкин:
- каналлар коммутацияси режимида 64 кбит/с тезлик билан рақамли сўзлашишни (нутқни);
- каналлар коммутацияси ёки пакетлар коммутацияси режимларида 64 кбит/с тезлик билан маълумотларни;
- 64 кбит/с гуруҳий тезлик билан нутқ ва маълумотларни биргаликда;
- 64 кбит/с гача узатиш тезлиги билан пакетлар шаклида нутқни.
Бундан ташқари, В-канал 8, 16 ва 32 кбит/с тезликли бир нечта қуйи каналларга бўлиниши мумкин, уларнинг ҳар бири алоҳида абонент томонидан ишлатилиши мумкин. Битта В-каналнинг қуйи каналлари орқали узатиш статистик зичлаш базасида ташкил қилинади.
Ахборот каналларга Н-каналлар гуруҳлари (кенг полосали) киради. Бу каналлар кенг полосали товуш ахборотларини, рақамли юқори тезликли факсимилларни, видеоахборотларни узатиш системалари, ҳамда юқори тезликда маълумотларни узатиш тизимларида ишлатиш учун мўлжалланган.
Хизмат каналларининг турлари. Хизмат кўрсатиши интеграцияланган рақамли тармоқларда икки турдаги, D ва Е хизматлар (сигналлар) каналларини ажратиш мумкин (7.5-жадвал).
D-канал – ўзаро боғланиш (ҳамкорлик) ва бошқарув сигналларини (Ҳ ва БС) узатувчи хизмат каналидир. У абонент ускунаси ва коммутация тизими орасида Ҳ ва БС узатилишини таъминлайди. Абонент интерфейси турига боғлиқ холда D-канал 16 ёки 64 кбит/с тезликка эга бўлиши мумкин. Айрим холларда ундан телеметрия ва маълумотлар сигналлари паст тезликларда узатилиши мумкин. Хар хил турдаги ахборотларни бир вақтда узатишда D-каналда статистик зичлаш қўлланилади.
Е-канал ҳам тармоқ коммутация тизимлари орасида 64 кбит/с тезлик билан ўзаро боғланиш (ҳамкорлик) ва бошқарув сигналларини узатувчи хизмат каналидир.
7.5-жадвал
Каналнинг белгиланиши |
Сигнализация протоколи |
Рақамли оқимнинг тезлиги, кбит/с |
D |
D-канал протоколи |
16 ёки 64 |
E |
№ 7 сигнализация тизимидан олинган |
64 |
D- ва Е-каналлар орасидаги принципиал фарқ ишлатиладиган сигнализация протоколларидадир:
- D-каналда “D-канал протоколи” деб номланган ИХКРТ стандарт протоколидан фойдаланилади;
- Е-каналда 7-сон сигнализация тизими хабарларни узатиш қуйи тизимининг махсус протоколи ишлатилади.
Кенг полосали ИХКРТ нинг муҳим хусусияти фойдаланувчиларга тақдим этиладиган хизматларнинг рўйхати кенглиги ва ахборотларни кўчиришда асинхрон режимнинг қўлланилишидир – АТМ усули (Asynchronous Transfer Mode).
Асинхрон узатиш режими (АТМ) - пакетлар коммутациясининг бир тури бўлиб, коммутация усули ва мултиплекслашдир, унда ячейка деб номланувчи ўзгармас узунликдаги қисқа пакетлардан фойдаланилади. АТМ усули кенг полосали ИХКРТда ахборотни кўчириш режимининг рационал вариантларидан бири деб ҳисобланади. Унинг қўлланилиши рақамли узатиш тизими, коммутация станциялари ва кенг полосали интерфейсларни стандартлаштирилишига катта таъсир кўрсатди.
ITU-Т тавсияларда АТМ асинхрон вақтли мултиплекслаш техникасидан фойдаланувчи, ахборотни кўчиришнинг ўзига хос усули деб харатерланади.
Бирлашган ахборот оқими ячейка ёки элемент деб номланувчи, белгиланган узунликдаги блокларга бўлинади.
АТМ усули асосан, фойдаланувчилар орасида уланишни олдиндан уланишини талаб қиладиган хизматларга йўналтирилган. Сигнал хабарлари ва фойдаланувчиларнинг ахборотлари ҳар турли виртуал каналлар бўйича узатилади. Лекин, АТМ усули фойдаланувчилар орасида уланишни талаб қилмайдиган хизматлар учун ҳам самарали деб ҳисобланади.
АТМ усулининг қўлланилиши рақамли узатиш ва коммутация тизимлари, рақамли узатиш тизимларида мултиплекслаш структураларини ва кенг полосали тармоқлардаги интерфейсларнинг янги авлодини ишлаб чиқишга ва стандартлаштиришга катта таъсир кўрсатди.
V5.X (V5.1, V5.2) баённомалари
Илгари коммутация тугунидаги чиқарилган абонент концентраторлар ва рақамли линиялар модуллари орасидаги интерфейслар халқаро стандартдан ўтилмас эди. Ҳозирги кунгача ўрнатилган барча АТС ларда, бу интерфейслар учун 2 Мбит/с стандарт рақамли трактлар ва ишлаб чиқарувчи компаниялар-нинг “ичкифирмали” баённомалари ишлатилади. Бу ечимнинг камчилиги бў-либ, операторларда чиқарилган коммутация ускуналарни ўрнатиш билан АТС ҳажмини кенгайтиришда эркин танлаш бўлмайди. Охирги йилларда ки-риш воситалари номи кенгайганлиги, шу жумладан WLL симсиз абонент ки-риш ускуналари тарқалганлиги сабабли, битта кириш тармоғида ҳар хил иш-лаб чиқарувчи фирмалар ускуналарини ишлатишга имкон берувчи универсал интерфейс кераклиги маълум бўлди.
V5 номли универсал интерфейсни ишлаб чиқиш 1991
йил ETSI (Европа-нинг стандартлаштириш институти) томонидан бошланган.
Биринчи V5 лар 1993 йилда чиққан, 1995 йилда эса ITU - T
V5.1(концентрациясиз) ва V5.2 (концентрацияли) тасдиқлаб чиқди.
Баённоманинг миллий қисми ҳар бир давлатнинг ўз имкониятини
ҳисобга олиб аниқланади. Кўпгина давлатлар имкониятида
баённоманинг асосий вазифаси бўлиб, PSTN уланишларини бошқариш
ҳисобланади. Ҳар бир давлатда PSTN чақирувларига ишлов бе-ришга илгаридан ҳар хил қаралганлиги сабабли,
умумий халқаро имкониятни яратишга илож
бўлмаган.
V5.1 интерфейси G.964
ITU-T ва ETS 300-324-1 стандартида, V5.2 интерфейси эса G.965 ITU-T ва ETS
300-347-1 стандартида аниқланган. V5.1интерфейси
АТС га 2,048 Мбит/с ли рақамли трактга, 30 та аналогли абонент линиялар
ва концентрациясиз ISDN нинг В - каналларини улашга имкон беради. V5.2
интерфейси 2 Мбит/с (16 трактларгача) ни гуруҳ трактла-рига мўлжалланган
ва концентрацияни қўллайди, масалан, 8:1 коэффи-циенти билан. Ҳар
бир тракт учун бир нечта канал сигнализация учун ва па-кет режими D –
каналда кўзда тутилган. 10.4-жадвалда V5.2 интерфейси тўғ-рисида
айрим маълумотлар берилган.
Ҳозирги пайтда ETSI да кенг полосали киришни ташкил қилиш учун АТМ нинг иккита версияси VB 5.1 ва VB 5.2 интерфейсларини стан-дартлаштириш ишлари олиб борилмоқда. V5 интерфейси мавжудлиги, опе-раторга қуйидагиларни бажаришга имкон беради:
-аналогли (PSTN) ва рақамли (ISDN) терминалларда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади;
-сигнализациянинг стандарт баённомаларини ишлатиш;
- тармоқни ривожлантиришда ҳар хил ишлаб чиқарувчилар ускуналарини эркин танлаш;
-ишлатилаётган интерфейс номенклатурасини
қисқартиришда эксплуата-ция тавсифини яхшилаш;
-интерфейс тавсифини бошқариш, яъни TMN
(Telemmunications Manege-ment Network – Телекоммуникацияни эксплуатациясини
бошқариш тармоғи) мафкураси билан гармонизацияни таъминлайди.
V 5.2 Интерфейс
7.6- жадвал
V 5.2 интерфейснинг техник тавсифи |
||
1. |
Стандартлар |
ETS1, ETS 300 - 347 (09/94) ITU - T G.965 |
2. |
Ишлатилиши |
WLL ускуналари ва оптик ва металл линия-ларда симли кириш |
3. |
Киришнинг қувватлаш турлари |
2 симли аналог линиялар (a/b)
улаш билан; 64 Кбит/с ярим доимий бирлашмалар V5.1 интерфейслари |
4. |
Абонентлар учун хизматлар |
АТС га тўғри уланган абонентлар учун мўл-жалланганга ўхшаб |
5. |
ИКМ трактлари |
ИКМ-30 нинг 16 трактларигача |
6. |
Маълумотларни узатиш каналлари |
4 та фаол + 4 та заҳирагача |
7. |
Максимал абонент сиғими |
2000 та аналогли + 0 ISDN (2В+D), ёки 0 аналогли + 1000 ISDN (2В+D, ёки мослик оралигидаги уларнинг комбинациялари |
V5 интерфейс орқали кириш функционал моделининг умумий кўрини-ши 7.6-расмда кўрсатилган.
7.6 - расм. V5 интерфейс орқали кириш функционал модули
Энди V5 интерфейсини тестлаш масалаларини кўриб чиқамиз. Тестлаш шахсий баённомани стандартга мувофиқлигини текширишдан ташқари, V5 баённомани ишлатиш билан ҳар хил ускуналарининг ўзаро таъсирини текши-ришга мўлжалланган. Мувофиқлик тестлари баённомали объектларининг тўғри ишлашини текширишни, яъни хабар келиш тартибини сақлаш, ташқи воқеалар таъсири остида объектларни бир ҳолатдан бошқага ўтиш тўғрилиги-ни, мажбурий маълумот элементларини кодлашни ўз ичига олади. Мувофиқ-лик тестлари олдиндан белгиланган тест сценарияси бўйича баённомани эмуляция режимида ишлаётган тестер - баённомасига тестдан ўтувчи ускуна-ларни улаш йўли билан бажарилади. Ўзаро ҳамкорлик тестлари чақирувга хизмат қилиш жараёнининг ҳаммасини ва қўшимча хизматни тақдим этишни қамраб олади, яъни умуман тизимнинг ишлашини текширишни таъминлайди. Ўзаро ҳамкорлик тестлари тестланаётган кириш қурилмаларини таянч АТС ёки мослик объектини имитация режимида ишлаётган баённома-тестерига уланишда, ҳамда интерфейсни параллел мониторингида ва ўзаро ҳамкорлик алгоритмини верификациясида ўтказилади (5.7- расм).
1 – терминал ускуналар стимуляцияси ва ўзаро ҳаморлик ISDN абонент интерфейси мувофиқлиги тестларини ўтказиш мониторинги;
3 - АТС функциясининг стимуляцияси, ўзаро ҳамкорлик ва ISDN таянч АТС билан интерфейс мувофиқлиги тестларини ўтказиш мониторинги;
2, 4 - кириш тармоғи томони ҳам ва АТС
томонидан ҳам стимуляция қилиш, ўзаро ҳамкорлик ва V5.1,
V5.2 интерфейсларига мувофиқлиги тестла-рини ўтказиш мониторинги .
7.7-расм. Баённома-тестерини улаш вариантлари
7.8 - расмдаги SNT баённома -тестерида V5 баённомасини 1, 2, 3 дара-жаларида кириш абонент тармоқ ускуналари функциясини имитация қилиш-га имкон берувчи стимулятор ва мониторинг режими амалга ошириш; шу усулда таянч АТС нинг V5 интерфейсини имитация қилиш; сигнал каналла-рини мониторинг қилиш; сигнализация баённомаларини таҳлилини ўтказиш; тест натижаларини сақлаш ва нашрга чиқариш кўрсатилган.
5.2.2. V5-тармоққа кириш технологияси
V5 (V5.1-ЕТS 300 324-1 ва V5.2- ЕТS 300 347-1) стандартлари тор йўлакли алоқа хизматларини қувватлаш учун телефон станция ва кириш тар-моғи орасида ўзаро ҳамкорлик интерфейсини таъминлаши керак. V5 серия стандартлари кириш тармоғи ва АТС билан уланиш талабларини (электрик, физик, муолажа ва баённома) белгилайди.
Кириш тармоғи - бу бутун локал тармоқни ёки бир қисмининг алмаш-тирувчи фойдаланувчининг охирги ускуналари ва АТС орасидаги тизим ҳисобланади. У УфТТ аналог телефони, аналог ёки рақамли офис АТС и, ба-завий ёки бирламчи кириш ISDN нинг терминал ускуналари, локал тармоқ-нинг охирги ускуналари ва ижарадаги линия аппаратураси билан умумий ўз-аро ҳамкорлигини, мультиплексирлашни, ахборотни киритиш чиқариш ва узатишни таъминлайди. Кириш тармоғи кириш аналог сигналларини тонал узатилишини таний олишига, уларнинг давомийлигига, импульсларнинг куч-ланиши ва часиотасига, чақирув тонига, ҳамда сигналларни кетма-кет уза-тиш аниқ тавсифига жавоб беради.
АТС коммутацияни таъминлаш, терилган номерни тонал узатишнинг шакллантириш, номерни декодлаш ва хоказолар ёрдамида чақирувларни бошқаришга жавоб беради (вақт интервали бўйича сигналларни тақсимлаш-ни чегаралаш билан). V5 нинг икки тури мавжуд: V5.1 ва V5.2 ( 7.8-расм).
7.8 – расм. V5.1 ва V5.2
V5.1 баённомаси битта Е1 оқимида, V5.2 баённомаси эса Е1 оқимлар гуруҳида (16 гача) ишлайди. Ушбу икки баённомалар сигналларни узатиш учун 15, 16, ва 31 вақтли интервалларни ишлатиши мумкин. V5.1 интер-фейси маълумотлар каналлари ва бошқариш каналлари учун битта Е1 оқими-да ишлайди. У қуйидаги хизматларни қувватлайди: УфТТ билан алоқа, ISDN нинг базавий кириш ва ажратилган линияни. Маълумотлар каналлари олдиндан берилади. Шунинг учун, бу интерфейс УфТТ билан фақат 30 та алоқа каналигача ёки ISDN базавий киришнинг 15 та каналларини қувватлаши мумкин.
V5.2 интерфейси Е1 оқимининг гуруҳида (16 гача) ишлайди. Шунинг учун, у маълумотлар каналларининг бир нечта мингигача қувватлаш мумкин. Бу маълумот каналлари талабга мувофиқ динамик тақсимланиши, ҳамда оқимлар гуруҳидаги чақирувлар концентрациясини қувватлаш билан тушунтирилади. Концентрация коеффициенти одатда тахминан 8 ни ташкил қилади. Кўп миқдорда каналлар мавжуд бўлганлиги сабабли, V5.2 кўпсон-ли каналларни борлик имкони учун алоҳида каналларнинг идентификацияни таьминлайди, бу эса оқимларнинг бутунлигини текширишга имкон беради. Алоҳида оқимлар техник хизмат кўрсатиш учун ёки маълумотлар муҳити тавсифи қониқарлидан паст бўлса блокировка қилиниши мумкин. Бундан ташқари, бу баённома ҳимоя баённомаларидан ташкил топган. Ҳимоя баённомалари бошқарув каналларини носоз оқимни бошқа ишга яроқли оқимга ўтказиш ёрдамида сигнализация звеноларини ҳимояси учун мўлжалланган. Бу баённома V5.1 томонидан қувватланаётган барча хизмат-ларга қўшимча билан ISDN PRI қувватлайди.
V5.1 ва V5.2 баённомалари орасидаги асосий фарқлари қуйида келти-рилган:
V5.2 кўпроқ хизмат баённомаларидан, яъни каналнинг белгилаш баённомаси, ҳимоя баённомаси ва канални бошқариш баённомаси ташкил топган;
V5.2 алоқа хавфсизлигини кучайтириш учун қўшимча заҳира канал интервалларидан фойдаланади;
V5.2 EI нинг 16 тагача оқимини қувватлаши мумкин.
8-Амалий машғулот
РКТ да коммутация майдонининг тузилиш принциплари
8.1. Ишнинг мақсади
Фазо ва вақт бўйича бўлинган Э-АТС коммутация майдонини қурилиш тамойилларини. АРУ, РАУ, ВКБ, ФКБ ва аралаш коммутация блокларини, ўта зичлаштириш усулларини ўрганиш.
8.2. Топшириқ
Амалий машғулотга тайёргарлик кўрилаётганда [1-3] адабиёт ёки шу услубий кўрсатманинг назарий қисмини ўрганиш лозим. Ўз вариантгиз бўйича берилган топширикларни бажаринг. 1-топшириқ. Берилган маълумотлар (8.1-жадвал) асосида ИКМ 30/32 тизимини қўллаб, NхM параметрли ФКБни мултиплексор ёки демултиплексор базасида қуринг. Берилган Х ва Y қийматлари асосида коммутация жараёнини ААБ блоки билан бажаринг.
8.1-жадвал
Вариант номери |
Кириш трактининг номери Х |
Чиқиш трактининг номери Y |
Блок параметри NхM |
Канал номери i |
Eлемент базаси |
1 |
6 |
3 |
10х12 |
2 |
MS |
2 |
7 |
9 |
10х10 |
3 |
DMS |
3 |
8 |
4 |
9х8 |
4 |
MS |
4 |
3 |
2 |
8х10 |
5 |
DMS |
5 |
5 |
3 |
8х6 |
6 |
MS |
6 |
4 |
1 |
6х4 |
7 |
DMS |
7 |
1 |
6 |
6х6 |
8 |
MS |
8 |
2 |
7 |
6х8 |
9 |
DMS |
9 |
10 |
8 |
12х10 |
10 |
MS |
10 |
8 |
3 |
12х11 |
11 |
DMS |
11 |
4 |
11 |
10х16 |
12 |
MS |
12 |
14 |
2 |
16х11 |
13 |
DMS |
13 |
16 |
6 |
16х10 |
14 |
MS |
14 |
12 |
11 |
16х14 |
15 |
DMS |
15 |
9 |
4 |
14х12 |
16 |
MS |
16 |
2 |
8 |
8х11 |
17 |
DMS |
17 |
11 |
10 |
12х11 |
18 |
MS |
18 |
11 |
6 |
14х15 |
19 |
DMS |
19 |
13 |
8 |
15х13 |
20 |
MS |
20 |
9 |
12 |
16х13 |
21 |
DMS |
21 |
4 |
10 |
10х11 |
22 |
MS |
22 |
8 |
1 |
11х12 |
23 |
DMS |
23 |
7 |
5 |
10х8 |
24 |
MS |
24 |
10 |
12 |
10х13 |
25 |
DMS |
25 |
12 |
6 |
13х11 |
26 |
MS |
26 |
6 |
2 |
8х7 |
27 |
DMS |
27 |
3 |
14 |
16х12 |
28 |
MS |
28 |
5 |
13 |
15х16 |
29 |
DMS |
29 |
14 |
12 |
14х15 |
20 |
MS |
30 |
11 |
4 |
11х9 |
31 |
DMS |
8.3. Амалий машғулотни бажариш тартиби
Ўз вариантингиз бўйича қурилган КБда коммутация жараёнини амалга оширинг.
8.4. Ҳисобот тайёрлаш
Ҳисоботда назорат саволларига қисқа жавоблар, ишлаб чиқилган схемалар ва коммутация жараёни келтирилган бўлиши керак.
8.5. Назорат саволлари
1. Коммутация майдони қандай вазифани бажаради?
2. Коммутация майдони нимага асосан табақаланади?
3. Коммутация майдони нималардан иборат?
4. Фазода каналларни бўлиш билан қурилган КМ қурилиш тамойилларини тушинтиринг?
5. Фазо-вақт КБли коммутация майдонни қурилиш тамойилини тушинтиринг?
6. Аналог сигнални рақамли сигналга айлантиришни тушинтиринг?
7. Каналларни вақт бўйича жипслаштиришни тушинтиринг ?
8. Фазо ва вақт коммутациясини тушинтиринг?
9. Eлектрон АТС коммутация майдонини қурилиш тамойилини тушинтиринг?
8.6 Адабиётлар
1. А.М. Эшмурадов, Н.А. Зайнутдинова Коммутация тизимлари фанидан Ўқув қўлланма ТАТУ Тошкент-2011
2. Иванова О.Н. Автоматические системы коммутации. – M., 1978.
3. Аваков Р.А. Основы автоматической коммутации – M., 1981.
8.7. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
Мултиплексор негизидаги фазовий коммутаторни ўрганиш
бўйича услубий кўрсатмалар
Фазовий коммутатор (ФК) турли ИКМ линияларининг бирномли вақт оралиқларининг (ВО) коммутациясини таъминлайди, яъни ВО номерини ўзгартирмасдан рақамли сигнални битта рақамли линиядан бошқасига кўчиради. 4.1-расмда мисол тариқасида 0 – киришнинг 30 – ВОси билан (n – 1) чиқувчи ИКМ линиясининг, ҳамда (n – 1) – киришнинг 1 – ВОси билан 0 – чиқувчи ИКМ линиясининг коммутацияси кўрсатилган.
Умумий ҳолда NхM ИКМ линияларининг ФК ишлашини қуйидаги система кўринишида ёзиш мумкин:
бу ерда xi (i) – i – ИКМ линиянинг i – ВОси;
uf(i) – ж чиқувчи ИКМ линиянинг i – ВОси;
Sij(i) – i ВОнинг коммутатсияланадиган адресини аниқловчи функсия.
Мазкур система Sij адрес бўйича Nx1 туридаги ихтиёрий танловчи схемалар негизида амалга оширилиши мумкин.
8.1-расм. Рақамли сигнални битта рақамли линиядан бошқасига кўчириш
Бундай схема мисолида қуйидаги функсияни амалга оширувчи мултиплексорни келтириш мумкин:
Мултиплексор рақамли оқимларни битта рақамли оқимга бирлаштиришни ва уларни вақт бўйича ажратишни таъминлайди. Мултиплексор N информатсион кириш ва битта информатсион чиқишга эга (8.2-расм). Ҳар бир вақт онийсида мултиплексор маълум кириш ва чиқиш билан боғланишни таъминлайди. Кириш номери адресли шина (ША) бўйича келувчи ахборот билан аниқланади. Боғланиш эса бошқарув шинасидан (ШБ) келувчи буйруқ бўйича амалга оширилади. Бу боғланиш ША ва ШБда сигналлар бўлгунча мавжуд бўлади.
8.2-расм. Мултиплексорнинг тузилиши
ФК мултиплексор негизида бажарилганда бошқарув системасидан адресли (манзилли) ахборот олиш, уни сақлаш ва ИКМнинг ҳар бир сиклида уни ҳисоблаш учун хотирловчи бошқариш қурилмаларига (ХБК) эга бўлиш керак. Бунда, ХБК ҳар бир мултиплексор чиқишига (чиқувчи ИКМ линияга) бириктирилади. ХБК уячаларининг сони ИКМ линиялар ВОсининг сони билан аниқланади. ХБК уячаларига ёзиш бошқарув системаси (кирувчи ИКМ линияларнинг номери) ёрдамида, ҳисоблаш эса чиқувчи ИКМ линиянинг ВО номерига мос синхрон тарзда амалга оширилади. Ўқиш сигнали (ХБК уячаси адреси) такт импулслари (ТИ) таъсири остида ВО ҳисоблагичида ишлаб чиқилади. Ҳисоблагичнинг разрядлилиги рақамли линиянинг ВОлар сони билан аниқланади. ХБК уячалар разрядлилиги эса кирувчи линиялар сони N ҳамда мултиплексорни бошқарувчи қўшимча разряд билан белгиланади, қўшимча разряд мултиплексорнинг махсус киришига келади. Ундан ташқари бу қўшимча разряд О-кирувчи ИКМ линиянинг номери билан машина номи ўртасидаги (коммутация мавжуд бўлганда) фарқни киритиш учун зарур.
К 155 КП 1 мултиплексорида қурилган ФКБ 16х16 нинг схемаси 8.3 – расмда келтирилган.
8.3-расм. 16х16 лик ФКБ схемаси.
Буни ишлашини иккита кириш ва иккита чиқиш каналларини коммутациялаш мисолида кўрамиз.
kKIR. ( S11 , t3 ) kisx ( S11 16 , t3 )
kKIR. ( S11 , t5 ) kisx ( S111 t5 )
Фазодаги коммутацияни бажариш учун, бошқарув қурилмадан МС мулти-плексорнинг адрес киришига t3 интервалда биринчи кириш трактининг адреси fi(a) берилиши керак, натижада 1-кириш трактининг 3-каналидаги ахборот 16-чиқиш трактнинг 3-каналига узатилади. Шунга ўҳшаш t5 интервалда бошқарув қурилма-дан MS1нинг адрес киришига f1(a) берилади ва 16-кириш трактининг 5-каналидаги ахборот 1-чиқиш трактининг 5-каналига берилади. Агар ФКБда кириш трактлар сони Т>16 булса, мултиплексорли дарахтларни қуриш зарур.
Хар бир дарахтдаги каскадлар сони коммутацияланаётган трактлар N сони ва ишлатиладиган мултиплексор турига қараб аниқланади. 2–системанинг таҳлили шуни кўрсатадики, хар бир функсияни амалга ошириш fi(a) адреси бўйича бошқа-риладиган 1xM туридаги танлаш схемаси орқали амалга оширилиши мумкин. Бундай мисол тариқасида:
R={Zj=S*X*fj(a), j=1,m функсияни амалга оширувчи демултиплексор бўлиши мумкин. Бу ерда S–бошқарув сигнали (строб) fj(a)-tj чиқиш адреси, Х шу билан коммутацияланадиган кириш. 8.4-расмда эса ФКБ демултиплексорнинг шартли белгиланиши ва 1xM ФКБни амалга ошириш кўрсатилган.
8.4-расм. ФКБни демултиплексор асосида қурилиши
Мултиплексор ва демултиплексорлардан ташқари ФКБ КИС ТТЛШ K 156 РK 1 16х48х8 параметрли дастурланган мантиқий матрица (ДММ) ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Аналог каналларни фазода коммутациялашни рақамли каналларни коммутациясида коммутациялашдан фарқи рақамли каналлар орасида хам туғри йўналишда, хам тескари йўналишда узатиш/қабул қилиш тракти ҳосил қилинади, яъни рақамли каналларнинг тўлиқ дуплекс боғланиши ўрнатилади.
8.5-расм. Рақамли каналларни тўлиқ дуплекс
боғланиши.
ХҚ негизида вақт коммутаторларини ўрганиш бўйича
услубий кўрсатмалар
Вақт коммутатори (ВК) ИКМ линияларининг турли вақт оралиқларини (ВО) коммутациясини таъминлайди, яъни битта рақамли линия чегарасида рақамли сигнални битта ВОдан иккинчисига кўчириш тушунилади. Ахборотни келиш ва узатилиш оний вақтлари вақт жиҳатидан ажратилганлиги туфайли, вақт коммутацияси жараёни албатта ахборотни сақлашни ўз ичига олади. Вақт бўйича коммутация жараёни 4.6-расмда кўрсатилган.
Замонавий рақамли коммутация тизимларидаги ВКларда ахборотни сақлаш функсияси сақланаётган ахборотга эркин имкониятлик билан ахборот хотира қурилмаси (АХҚ) ёрдамида амалга оширилади. Бунда ВКни тузиш тамойилларига боғлиқ равишда, АХҚ иккита режимда ишлаши мумкин: кетма-кет ёзувда ва ихтиёрий танловда. Биринчи ҳолда ИКМ линияларнинг вақт оралиқларида келувчи ахборот АХҚ уячаларига кетма-кет ёзилади ва уячанинг номери кирувчи ИКМ линиянинг ВО номерига мос келади. Ихтиёрий танловда АХҚ нинг маълум уячасига мурожаат этилади, унинг адреси бошқарув системасидан келади. Иккинчи ҳолда ИКМ линиянинг вақтли оралиқларида келувчи ахборот, ХБК уячаларга бошқарув системасидан келувчи адресга мос ёзилади, уларнинг рақами чиқувчи ИКМ линиянинг коммутацияланадиган ВОсига мос келади. Ахборот ўқилганда АХҚ уячаларидан 0–уячадан бошлаб чиқувчи ИКМ линияга кетма-кет ўқилади.
8.6-расм. Вақт бўйича коммутатсия жараёни.
Фазо коммутатсия блокини (ФКБ) қуриш мисоли.
Шарти: 4х3 параметрли ФКБ мултиплексор асосида қуриш. Блокнинг хар битта кириш ва чиқиш линияси ИКМ-30/32 тракти ҳисобланади. х2–кириш трактининг t6–канал маълумотларни y1–чиқиш тракти билан коммутатсияни амалга ошириш. АХҚ (адрес хотира қурилмаси) қуриш.
Бажарилиши: 4х3 параметрли ФКБ 3та мултиплексорга эга, хар биттаси 4та ахборотли ва 2 та адрес киришларга эга. Адрес шиналар АХҚ (адрес хотира қурилмаси)дан берилади ва улар кириш трактининг адресини беради.
х2–кириш трактининг у1–чиқиш тракти билан t6–канал вақти пайтида коммутатсиялаш учун МS1 мултиплексорни ишга тушириш керак (8.7-rасм). АХҚ1да трактнинг адреси ташкил қилинади. Схемада АХҚ–адрес хотира қурилмаси, R1, R2–регистрлар, БҚ-бошқарув қурилмаси, АЛС-адрес логиc схемаси.
8.7-расм. Адрес хотира қурилмада адресни шакиллантириши.
t6 вақт интервал пайтида адрес логик схемага (АЛС) R2 регистрдан 6-канал номери ([6]2 =110) ва ҳисоблагичдан ҳозирги канал адреси [6-1102] берилади (8.7-расм). АЛС схемаси АХҚ ячейканинг адресини шакллантиради (6-ячейка). 6-ячейкага R1 регистрдан маълумот ёзилади. R1 регистрда кириш трактнинг номер адреси жойлашган бўлади (2 кириш тракт). АХҚ ёзиш ва ҳисоблаш режимига ўтгани пайтида 2-трактнинг адреси 6-чи ячейкадан олинади ва МS1 мултиплексор адрес киришларга берилади. Демак, 2 кириш трактнинг 6 канали 1 чиқиш каналига коммутатсия амалга оширилда.
9 – Амалий машғулот
Аналог ва рақамли абонент линияларини тузилиш принциплари
9.1. Машғулот мақсади
Рақамли АТСларда қўлланиладиган аналог ва рақамли линиялар модули. Рақамли линия модулининг вазифалари ва уларнинг функционал схемасини ўрганиш.
9.2. Топшириқ
1. Амалий машғулотга тайёргарлик кўрилаётганда [2] адабиётдаги 4, 6 бўлимни (106-107 бетлар) ва [6] адабиётдаги бўлимнинг (67-70 бетлар) ёки шу услубий қўлланманинг назарий қисмини ўрганиш лозим.
2. Талаба амалий машғулотда ўқитувчи берган шахсий топшириқ бўйича Ўзбёкистон Республикасида ишлаб турган рақамли АТС ларда қандай турдаги улаш линия модуллари ишлаётганини аниқлайди ва ишлаш жараёнини ўрганади.
9.3. Назорат саволлари
1. Уланиш линия модулининг қандай турини биласиз?
2. Аналог улаш линия модули қандай вазифаларни бажаради?
3. Рақамли улаш линия модулининг қандай турлари мавжуд?
4. Рақамли улаш линия модулининг қандай функцияларни бажаради?
5. РУЛМ хар бир функциясини тушунтиринг?
6. ИКМни линиявий модули қандай ўринга хос хусусиятларга эга?
7. 7 сонли УКС линиявий модулининг хоссаларини айтинг?
8. УЛМда синхронизация масалалари қандай ҳал қилинган?
9. Линиявий комплект схемаси қандай элементлардан иборат?
10. Уларнинг хар бири қандай функцияни бажаради?
11. STM 1 нима?
12. STM 1 нинг бажарадиган функцияси нима?
13. STM ни имкониятлари нима?
9.4. Машғулотга якун ясаш
Машғулотга якун ясашда қуйидагиларни келтириш лозим:
- қисқа назарий қисм;
- берилган вариант бўйича ҳисобот.
9.5. Адабиётлар
1. Болгов И.Ф. Электронно-цифровые системы коммутации. -М.: Радиосвязь, 1983г.
2. Гольдштейн Б.С. Системы коммутации СПб.: БВК. - Санкт–Петербург, 2003г.
3. Маевский В.И. и др. Цифровые системы передачи. -М.: Связь, 1979г.
4. Белами Д. Цифровая телефония. –М.: Радио и связь, 1986г.
5. Безир Х. и др. Цифровая коммутация. –М.: Радио и связь, 1984г.
6. Кожанов Ю.Ф. Основы автоматической коммутации - Санкт-Петербург, 1999г.
7. А.М. Эшмурадов, Н.А. Зайнутдинова Коммутация тизимлари фанидан Ўқув қўлланма ТАТУ Тошкент-2011
9.6. Амалий машғулотга услубий кўрсатмалар
Аналог ва рақамли абонент линияларини тузилиш
принциплари
Рақамли АТС лар аналог ва рақамли улаш линияларини уланишига йўл беради. Улаш линиянинг хар бир тури ўзининг линиявий модулига ёки интерфейси билан жиҳозланиши керак. Аналог улаш линияга ўрнатилган линиявий модуллар қуйидаги вазифаларни бажариши керак:
- аналог сигнални рақамлига айлантириш ва унинг аксини;
- гуруҳли трактни ташкил қилиш;
- синхронизация ва сигнализация каналларини ҳосил қилиш;
- линия қурилмаларини станция қурилмалари билан физик туташишни таъминлаш;
- бошқариш сигналарига ишлов бериш.
Рақамли улаш линияларининг бирламчи гуруҳ (ИКМ) рақамли улаш линиялари 2048 Кбит/с (Е1) ва 1544 Кбит/с (Т1) улаш имконли (ИКМ нинг линиявий модули), 7 сонли УКС нинг линиявий модули улаш, SDH технологиясининг рақамли улаш линиялари (STM модуллари), АН улаш имконли тармоқнинг улаш линиялари ва халқаро турлари мавжуд.
Кўпроқ холларда рақамли АТС ларга рақамли улаш линиялари уланади. Шунинг учун рақамли улаш линиянинг линиявий модулларини батафсил кўриб чиқамиз.
ИКМ улаш линияларининг линиявий модуллари мураккаб функцияни бажарадилар, булар қисқа қуйидагилардан иборат:
1. Электрик интерфейс – линияни станция билан физик туташтиради ва узатиш даврида уни бузилишидан кейин кириш сигнали тикланишини таъминлайди;
2. Тактли синхронизация – линиянинг такт импульслари билан станция қурилмалари синхрон ишлашига керак бўлган шароитни таъминлайди, бу эса минимал хатолик эҳтимоли билан кириш битлар оқимида бир ва нолларни улашга йўл беради. Бошқа сўз билан айтганда гуруҳли тракдан такт частотасини ажратиш. Бу функцияни амалга ошириш усули хар хал турдаги АТС да хар ҳил;
3. Чегаравий қурилма ва интерпретация – биполяр сигнални бир полярга айлантириш: линия бўйича тушаётган сигнал чегаравий қурилма орқали мантиқий бир ва ноллар кетма-кетлигига айлантирилади. Битли оқимни регенерация аналоглидан рақамли узатиш ва коммутация устунлигини таъминлайди;
4. Хавотирли сигналларни детекторлаш (линия бўйича қабул қилинади) биполяр сигнал айлантирилгандан кейин амалга оширилади. Топилган аномал вазият тўғрисидаги маълумот хавотирли сигнализация воситаси билан ифодаланади. Хавотирли сигналлар мисоли: давр синхронизацияси йўқолиши, натижада станция оқимни тўғри қабул қила олмайди: қабулда импульсларни йўқлиги, яъни кириш оқимида бит тушириб қолдирилган; хатолар частотаси чегаравий қийматдан юқори яъни хатолар пайдо бўлиш частотаси 0,001 дан ошиқ; линиявий комплектни хавотирли сигнали, комплектда носозлик бўлганда яратилади;
5. Коммутацияни бошқариш сигналларига ишлов бериш бу сигналларни узатиш учун иккита ажратилган сигнал каналини ишлатиш билан, 30 та телефон каналларидан хар бирига бирлаштирилган 32 та каналли ИКМ трактида ўта давр ташкил этилади. Хар бир 9 та давр тўхтовсиз хар 2 мс да такрорланадиган тартибга солинган 16 та даврнинг (0 дан 15 гача) кетма-кетлигини ўз ичига олади.
Хар бир ўта даврни биринчи даврнинг 16-каналли хар доим 000001х S кодли комбинацияга эга, бундаги Х-бити, агар даврни жўнатувчи шу вақтда ўта даврни қабул қила олмаса, бирга тенг бўлади. S бити 500 бит/с тезлик билан маьлумотларни узатиш учун ишлатилиши мумкин. 000001хS кодли комбинация ўта даврни синхронизацияси учун ишлатилади, хар бир матнда ўта даврнинг даврлардан қайси бири қабул қилинаётганини билишга йўл топади.
Агар умумканал сигнализацияси қўлланилаетган бўлса, сигналлар умумий канал бўйича кадрлар кўринишида узатилади. Линиявий комплект уларни қабул қилиш учун кириш оқими билан бит даражасида ўзи синхронлашга қодир бўлиши керак. Бу функцияни бажара олмаганида, комплект бошқариш тизимларини бу ҳодиса тўғрисида хабарлар туриши керак. Бит даражасида синхронлаштирилгандан кейин линиявий комплект даврли синхронизацияни олиш керак. Бу комплект қабул қилинаётган кадрни бош мазмуни ва охирини тўғри аниқлаш ҳолатида бўлиши учун керак. Хамма кадрлар номерланади ва текширув битларига эга. Текширув битлари линиявий комплекти хатоликни топиш учун ишлатилади. Кадр номери хато билан қабул қилинган кадрларни қайта узатишни ташкил қилиш учун хизмат қилади.
7 сонли УКСнинг линиявий модули даврли ва битли синхронизацияни қўллаши мумкин. Бунда у бошқариш тизимига каналдан фақат фойдали хабарни узатади, яъни синхронизация каналлар бўйича ҳақиқатда узатиладиганлар ва иккита ўзаро ҳамкорликда ишлаётган АТС ишини тўғрилигига ишониш учун кузатиш, тиклаш ва диагностика функцияларини бажаришда станция бошқариш қурилмалари алмашувидаги сигналларни узатиш, модуль бажариш керак бўлган функциялари мураккаб бўлганлиги учун, бу модуль битта ёки бир микропроцессорлар базасида қурилади. Бундан ташқари, унинг баъзи бир функциялари, хусусан, ҳатоликдан ҳимоя билан ва синхронизация тадбирлари билан боғлиқ бўлган функциялари махсус ўта катта интеграл схемада (УКИС), масалан HDLC-контролларда амалга оширилади.
Аналог технологиялардан рақамлига қадам қўйилган заҳотиёқ, муҳим масалалардан бири синхронизация бўлади. АТСдага тактли синхронизация модули ролини тушуниш учун телефон трафикаси билан шаҳар транспорти ўртасида аналогия ўтказилса катта замонавий шаҳар марказида синхронловчи светофорларсиз транспорт ҳаракатини кўз олдига келтириш қийин. Шаҳарда синхронизацияси бузилган светофорлар кўчадаги ҳаракатни бузулишига олиб келганидек, бузилган синхронизация коммутация тугунлари ахборотни буферлаштиришга бузилган қодир бўлмай қолади ва бу сиқилган видео сигналлар ва кодланган нутқли маълумотларнинг сифати пасайишига ёки ахборот йўқолишига олиб келади.
Мисол тариқасида умумлиниявий модулдаги линиявий комплектни соддалаштирилган схемасини кўрамиз.(9.1-расм).
9.1-расм. Линиявий комплектининг соддалаштирилган схемаси
ЛСУ – Линия сигналларининг ўзгартиргичи;
ТЧА – Такт частоталарини ажратувчи ;
СРг – Сурувчи регенератор;
СБА – Синхробелгини ажратувчи;
ЭХ – Эластик хотира;
ФИМ – Фазали импульсни мослагич;
SML – Линиявий синхробелги;
SMS – Станциявий синхробелги;
ХЙ – Хатоликлар йиғувчи;
&1 - Мос тушиш схемаси;
&2 - Мос тушиш схемаси.
Бу линиявий комплект қуйидаги функцияларни бажаради:
1. Қабулда учламчи коддан биполяр сигнални тиклайди;
2. Ахборот утиб кетишни бартараф қилиш учун гуруҳли трактдан такт частотасини ажратиш (синхронлигини таъминлаш).;
3. Каналларни кетма-кетлигини аниқлаш учун тактни синхронлаш (синфазалигини таъминлаш);
4. Коммутация майдони киришида хар хил трактлар фазасини тёкислаш;
5. Узатишда коммутация майдонидан келаётган биполяр сигнални квант учламчига ўзгартириш.
Линиявий комплектни ишлаш жараёнини кўрамиз. Алоқа каналидан сигнал линиявий код (квази учламчи код, масалан: HDB-3) кўринишида келади. Линиявий комплектдаги тонал частоталарни ажратувчи ТЧА такт импульсларини ажратиб олувчи репитр СРг белгилайди. СРг синхробелгини ажратувчи СБА ёрдамида келаётган линия сигналидан линиявий синхробелги SML ҳолатини аниқлайди. Аниқланган вақтли ҳолат мос тушиши схемаси &1 ФИМ дан тушаётган станциявий синхробелги SMS билан солиштирилади. Уларнинг вақтли ҳолатлари мос &1 схема чиқишига хатолик йиғувчи ХЙ ни нольга ўрнатувчи сигнал ишлаб чиқарилади. Синхробелгилар вақт ҳолатлари мос тушмаганда ўрнатиш юз беради ва доим тушаётган SMS таъсири остида хатоликни йиғувчи ўз ҳолатини аста-секин кўпайтиради. Маълум бўсағага етганида (одатда 3-4га кетма-кет мос тушмаслик) ХЙ чиқишида биринчи келган SML ҳолати бўйича ФИМ фазани мослашга &2 схемага рухсат берувчи сигнал ишлаб чиқилади.
Линиявий комплект киришда фазалар фарқи узоқлаштирилган ва таянч АТС орасидаги масофа ҳар хиллиги билан асосланади, бу фарқ туфайли рақамли каналларнинг коммутацияси бўлмайди. Коммутация майдон киришида ҳар хил трактлар фазасини тёкислаш эластик хотирада амалга оширилади. ЭХ га ёзиш фаза импульс мослашиш ФИМ га таъсири остида амалга оширилади. ЭХ дан ўқиш эса умумстанцион импульс генератори УИГ таъсир остида бажарилади.
Рақамли улаш линиялари SDH (Synchronies Digital Hierarchy) Синхрон рақамли иерахия технологияли SDH интерфейсларига эга. Уларга синхронли оптик интерфейс STM-1, STM-4, STM-16 киради. Бу интерфейслар оптик толали алоқа линиялари (ОТАЛ) ни зичлатиш учун ишлатилади. Улар бир-биридан узатиш тезлиги билан фарқ қилади. STM-1 узатиш тезлиги 155,52 Мбит/с (63та 2Мбит/с оқим) STM-4 учун 622 Мбит/с (252 Мбит/с оқим), STM-16 учун 2,488 Гбит/с(1008 та 2 Мбит/с оқим). Кўпроқ ҳолларда рақамли АТС ларда синхронли оптик интерфейс STM-1 ўтказилади. STM-1 155,52 Мбит/с тезлик билан оптик сигналларни қабул қилади ва узатади. STM-1 ITU-Tни маълум тавсияларини, яъни Q 783ни бажаради. Масалан, секцион сарлавҳага юқори тартибли тактларнинг сарлавҳасига ва кўрсатгичларига ишлов беради.
SDH интерфейслари АТМ тармоқлари билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиши мумкин. Бунда тор йўлакли ва кенг йўлакли алоқалар интеграциясини таъминлайди. Бундан ташқари етарли даражада станция қурилмалари сонини камайтириш, тармоқни тез ҳамкорлигини ошириш, уни эффективлиги ва кенгайиш имкониятларини бериш мумкин. Ҳамда тор йўлакли алоқа режимидан кенг йўлакли алоқа режимига ўтиш бўлади. Ўзбёкистон Республикасининг территориясида S-12, EWSD, NEAX-61E, DTS, C&C08 - рақамли коммутация тизимлари ишлаб турибди. Ҳар бир тизим ўз УЛМига эга. Улар бир-биридан элемент базаси, гуруҳланиши билан фарқ қилади. Лекин бажарадиган функцияси бир хил. S-12 тизимида аналог УЛ, рақамли УЛ, 7 сонли УКС, ISDN абонентлари ва тармоқларнинг, узоқлаштирилган абонент блоки интерфейс модуллари мавжуд. Рақамли УЛ, ISDN тармоғининг интерфейс, узоқлаштирилган абонентнинг блоки интерфейс модули худди иккисининг линиявий модули каби қурилган.
ISDN абонентлари интерфейс модули асосий улаш имконини
бергани учун узатиш тезлиги 2В+Д=2*64+16=144 кбит/сни ташкил этади.
EWSD тузилишида УЛ модуллари линия гуруҳлари
сифатида келтирилган.
Линия гуруҳлари LTG линия турига қараб LTG
C, LTG B, LTG F, LTG G, LTG H турлари мавжуд. Улар 4 ИКМнинг линиявий модулига
мўлжалланган. Шунинг учун узатиш тезлиги унинг чиқишида
8192 кбит/с га тенг.
DTS тизимининг турига қараб РУЛ модуллари хар ҳил гуруҳланади.
Масалан, DTS-2000 тизимида РУЛ – (TIM) 480 РУЛга мўлжалланган.
С&СО8—тизимида РУЛ М, STM-1 интерфейси AN улаш имконига эга V. 5 интерфейси
ишлатилган.
|
Рақамли коммутация тизимлари фанидан амалий машғулотлар тўплами. Услубий қўлланма. I қисм 5311300 -“Телекоммуникация” таълим йўналиши бакалаврлари учун
|
|
ТАТУ ИУК мажлисида (___ - сонли баённома, «____» _______ 2014 й.) муҳокама қилинди ва нашрга тавсия этилди
|
|
Тузувчилар : К.А. Исманов Р.Х. Насимов
Масъул муҳаррир: А.М. Эшмурадов
|
|
Муҳаррир: З.Б. Раджабова
|
|
|