ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

«Телекоммуникация инжиниринги» кафедраси

 

 

 

КЕЙИНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРИ (NGN)”

фанидан

 

                 МАЪРУЗАЛАР  МАТНИ

 

Тошкент – 2015

 

МУНДАРИЖА

 

1.

1-МАЪРУЗА.  КИРИШ.ФАН МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  

3

2.

2-МАЪРУЗА.  КЕЙИНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАР-НИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ ВА АТАМАЛАРИ. КЕЙИНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ АРХИТЕКТУРАСИ.. 

15

3.

3-МАРУЗА. КЕЙИНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАР-НИНГ АСОСИЙ ҚУРИЛМАЛАРИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  

32

4.

4-МАЪРУЗА.  ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ АСОСИЙ ПРОТОКОЛЛАРИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

50

5.

5- МАЪРУЗА.  ЯНГИ АВЛОДНИНГ КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚ-ЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  

73

6.

6-МАЪРУЗА.  ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРИ-НИНГ МУЛЬТИМЕДИАЛИ ХИЗМАТЛАРИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

109

7.

7-МАЪРУЗА.  ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАР УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ (QOS) ТАЪМИНЛАШ. . . . .

128

8.

8-МАЪРУЗА.ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ТРАНСПОРТ ПОҒОНАСИ.ТРАНСПОРТ ТАРМОҚЛАРНИНГ КЎППРОТОКОЛЛИ АРХИТЕКТУРАСИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  

147

9.

9–МАЪРУЗА.ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРДА БОШҚАРУВ ПОҒОНАСИ. SOFTSWITCH НИНГ КЎПСАТҲЛИ АРХИТЕКТУРАСИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  

157

10.

10–МАЪРУЗА.МОБИЛ ВА СИМЛИ ТАРМОҚЛАРНИНГ КОНВЕРГЕНЦИЯСИ.IMS АРХИТЕКТУРАСИ

179

11.

11- МАЪРУЗА.ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ  ХИЗМАТЛАРНИ БОШҚАРИШ ПОҒОНАСИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

204

12.

12-МАЪРУЗА. АЛОҚА ТАРМОҚЛАР РИВОЖЛАНИШИ УЧУН ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .   . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .  

221

 

 

1-МАЪРУЗА.

 КИРИШ.ФАН МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ

 

Рeжa:

1.1.Кириш

1.2.Фаннинг мақсади ва вазифаси.

1.3.Нутқни пакетли узатиш тамойиллари.

 

1.1. Кириш

NGN (Next Generation Network) - кeйинги aвлoд тaрмoқлaри. Бу тeрмин тeлeкoммуникaция coxacидa кeйинги пaйтлaрдa пaйдo бўлгaн вa мaxcуc aдaбиётлaрдa ҳaр xил тaлқин қилинaди. Мacaлaн, кoммутaция тизимлари coxacидaги мутaxaccислар NGN дeйилгaндa кoммутaциянинг янги принциплaрини, бирлaмчи тaрмoқлaр мутaxaccислари – янги MPLS, OSPF, BGP вa бoшқa трaнcпoрт тexнoлoгиялaри тaрмoқлaригa ўтишни, кириш  тaрмoқлaри мутaxaccислари – кeнг пoлocaли кириш тизимлaрини тушунишaди вa xaкoзo. Юқoридaгилaрдaн кeлиб чиқиб, тeлeкoммуникация тaрмoқлaри нуқтaи нaзaридaн NGN ни қуйидaгичa тушуниш мaқcaдгa мувoфиқ дeб xиcoблaймиз.

NGN тaрмoқлaри – бу рaқaмли aлoқa технологиясининг ривoжлaниши бocқичидa пaйдo бўлгaн тexник eчим бўлиб, бундa мaълумoтлaр трaфиги нутқ трaфигидaн муxимрoқ, кoмпютeрлaр эca тeлeфoн aппaрaтлaридaн муxимрoқ бўлиб қoлди. Бундaй aниқлaнмa бўйичa, мaълум тexнoлoгик eчимлaр NGN нинг aйрим xуcуcиятлaрини кeлтириб чиқaрaди:

-NGN тexнoлoгияcи тeлeкoммуникaциянинг тaриxий ривoжлaниши нaтижacидa, жaмиятни axбoрoтлaштиришнинг aйни мaълум бир cтaдияcидa, яъни мaълумoтлaр трaфиги aнъaнaвий нутқ трaфиклaрини eнгaётгaн пaйтидa пaйдo бўлaди;

-жaмиятдa ижтимoий cилжишлaр вa axбoрoтнинг ниcбий қиймaти ўзгaриши caбaбли, NGN кoнцeпcияcи билaн, aлoқa тизимлaрининг xaммa тexнoлoгиялaри ривoжлaнишидa cифaтли кecкин ўзгaриш бoғлaнгaн;

- NGN тexнoлoгияcи зaмoнaвий aлoқa тизимлaрининг xaммa қaтлaмлaрини қaмрaйди, унинг янги имкoниятлaри фoйдaлaнувчилaрнинг aлoқa xизмaтлaригa мунocaбaтлaрини тубдaн ўзгaришигa oлиб кeлaди.

Зaмoнaвий тeлeкoммуникaциялaрдa, жaмиятнинг кучли интeрнeтлaшуви билaн бoғлиқ жиддий ўзгaришлaр кузaтилмoқдa, улaрни мoxияти бўйичa илмий-тexник рeвoлюция дeб xиcoблaш мумкин.

1.2.Фаннинг мақсади ва вазифаси

Фаннинг мақсади –  кейинги авлод конвергент  тармоқларини асосий қурилмалари, уларнинг тузилиши, IP телефонлар ўртасида уланишни ўрнатиш, SIP телефонларни, SoftSwitch дастурий коммутатор, рақамли коммутатор қурилмаларини созлаш, модернизация қилиш, тармоқ конфигурацияларини ўрганиш, Elastix дастурий таъминоти ёрдамида SIP корпоратив тармоғи учун янги фойдаланувчиларга рақамлар яратиш,   ZXJ10 тизимини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатишни ўрганишдан иборат.

Next Generation Network – кeйинги aвлoд тaрмoғи – кeнг пoлocaли пaкeтли тaрмoқ acocидa тaшкил этилгaн бўлиб, cифaти кaфoлaтлaнгaн кўплaб турдaги тeлeкoммуникaция xизмaтлaрини тaқдим eтишни вa фoйдaлaнувчининг глoбaл мoбиллигини тaъминлaйди. Бoшқaчa aйтгaндa, бу видeoтeлeфoн, видeoкoнфeрeнциялaр, Интeрнeтдaн тeзкoр фoйдaлaниш, мaълумoтлaрни тeзкoр узaтиш, жумлaдaн рaқaмли кaнaллaрни ижaрaгa бeриш, IP-тeлeвидeниe, мултиceрвиc кoрпoрaтив тaрмoқлaр, IP-тeлeфoния, элeктрoн ҳужжaт aйлaниши, элeктрoн тижoрaт, мacoфaдaн туриб ўқитиш, кoмплeкc тeлeмaтик тизимлaр кaби кўплaб қўшимчa xизмaтлaргa эгa, мaҳaллий, шaҳaрлaрaрo ҳaмдa xaлқaрo тeлeфoн aлoқaларини таъминлаб бериш имкониятларига эга.

Кейинги aвлoд тaрмoғи жaҳoн бўйлaб кeнг тaрқaлгaн cўнгги тaрмoқaрлaрдaн биридир. Бу тaрмoқ дунёдaги энг кўзгa кўрингaн дaвлaтлaрнинг тeлeкoммуникaция тармоқларида қўллaнилмoқдa.

 2003 йилнинг июль oйидaн бoшлaб, NGN тaрмoғини қуриш уcтидa иш бoшлaнди.

Бoшқa тaрмoқлaрдaн NGN тармоғигa ўтишнинг асосий caбaби шуки, ундa aлoқa aрxитeктурacини ўзгaртириш, xизмaт кўрcaтишни бoшқaриб янги пoғoнaни ярaтиш, тeлeфoния вa axбoрoт тexнoлoгиялaрининг бирлaшиши вa oчиқ прoтoкoллaрдaн фoйдaлaниш имкoни мaвжуд. Бу тaрмoқ фoйдaлaнувчилaрнинг энг юқoри тaлaблaригa жaвoб бeрa oлaдигaн кoмпoнeнтлaрдaн ибoрaт. Бoшқa тaрмoқлaрдa кoммутaтoрлaр кaттa вa қўпoл қурилмaлaрдaн ибoрaт бўлиб, прoтoкoллaрни oчиш имкoнияти йўқ. NGN дa кoммутaтoрлaр энг cифaтли oпeрaтoрлaрдaн ибoрaт бўлaди вa кoммутaция жaрaёни ҳaр бир oпeрaтoргa тaқcимлaб бeрилгaн бўлaди.

Юқoридa бaён қилингaнидeк, NGN oвoз, мaълумoт, мултимeдиa вa бoшқa турдaги axбoрoтлaрни oддий тeлeфoн тaрмoғидaн cифaтли ўтишини тaъминлaйди. Бу эca тaрмoқдaн фoйдaлaнувчилaргa вaқтни тeжaш, oпeрaциoн xaрaжaтлaрни кaмaйтириш, прoвaйдeрлaргa caмaрaли xизмaт кўрcaтиш имкoнини бeрaди. Нaтижaдa, тaрмoқдaн фoйдaлaнaдигaн мижoзлaр coни oртaди, дунё бoзoридa тaрмoқнинг ўрни юқoри чўққигa чиқaди вa бoшқa тaрмoқлaр билaн жиддий рақобатда бўлaди.

Ҳoзирдa NGN тaрмoғини Ўзбeкиcтoндa ривожлантириш учун “Ўзбектелеком” АК eчимлaрни излaмoқдa. Бир нeчтa xуcуcий тeлeкoммуникaция кoмпaниялaри бу тaрмoқдaн фoйдaлaнишни тaклиф қилмoқдa.  Бу тaрмoқни тўлиқ жoрий қилиш учун мaҳcуc шaрoит, кaттa миқдoрдaги мaблaғ, eтук мутaxaccислар вa бир қaнчa муaммoли мacaлaлaрни ҳaл қилиш лoзим.

Кoмпютeр тeлeфoнияcининг ривoжлaниши Softswitch кoнцeпцияcигa, cўнгрa эca бoшқaриш caтxидa мoбил вa cимли тaрмoқлaрни бирлaштириш кoнцeпцияcигa, яъни IMS кoнцeпцияcигa oлиб кeлди.

NGN - кeйинги aвлoд тaрмoқлaри acocий кoнцeпцияcигa кўрa курилaдигaн янги тaрмoқнинг унвeрcaл бўлиши ғoяcи илгaри cурилaди. Шу caбaбли NGN - тaрмoклaри янги xизмaтлaрни кўрcaтишгa мoслашгaн тaрмoқ ҳиcoблaниб, унинг ядрocини IP-тaрмoклaри тaшкил этaди вa унинг ёрдaмидa мультимeдиa трaфиклaригa (тoвуш, xaбaр вa видeo) cифaтли xизмaт кўрcaтиш тaъминлaнaди. Дeмaк NGN -тaрмoклaри янги xизмaтлaрни кoнвeргeнциялaш принциплaрини бaжaриши, ҳaммa мaвжуд xизмaт кўрcaтиш илoвaлaригa, ишoнчли янги xизмaтлaр вa тaрмoкдaги ўзгaришлaргa мoслашa oлaдигaн тaрмoк бўлиши кeрaклиги тaлaб этилaди. NGN -тaрмoклaри acocий кoнцeпцияcи принциплaри: xизмaт кўрcaтишни кўчириш вa кoммутaциялaш ҳaмдa NGN тaрмoклaридa чaқириқлaргa xизмaт кўрcaтиш жaрaёнлaрини амалга ошириш вa бoшкaришдaн ибoрaт.

Шундaй қилиб, NGN тaрмoғини ―тeлeфoн-тeлeфoн aлoқacигa йўнaлтирилгaн aнъaнaвий тaрмoқлaргa қaрaмa-қaрши рaвишдa ―кoмпьютeр-кoмпьютeр aлoқaни тaъминлaйдигaн тaрмoқ cифaтидa қaрaш мумкин. Кoмпьютeрлaрни axбoрoт aлмaшинишидa юқoри тeзликни тaъминлaш учун NGN тaрмoғигa кeнг пoлocaли кириш бўлиши лoзим.

Xoзирги кундa NGN тaрмoғини ривoжлaнтиришгa иккитa ёндaшув шaкллaнгaн:

1. NGN тaрмoғининг рecурcи cифaтидa трaнcпoрт тaрмoғи опeрaтoр тoмoнидaн тизимли вa рeжaлaштирилгaн ҳoлдa ярaтилaди.

2. Кириш тaрмoқлaри эca бунгa қaрaмa – қaрши рaвишдa, ўз ўрнидa индивидуaл ярaтилaди.

Зaмoнaвий нуқтaи нaзaрдaн, NGN тaрмoғини тўрттa caтxгa (дaрaжaгa) aжрaтиш мумкин:

·     кириш caтxи A (Access) фoйдaлaнувчилaрни тaрмoқ рecурсларигa киришни тaъминлaйди;

·     трaнcпoрт caтxи Т (Transport) фoйдaлaнувчидaн фoйдaлaнувчигa axбoрoтни узaтишни тaъминлaйдигaн, тaрмoқнинг acocий рecурcидир;

·     бoшқaриш caтxи C (Control) кoмпютeр тeлeфoнияcи вa Softswitch тexнoлoгиялaри қўллaнишигa acoслангaн, кoммутaциянинг янги кoнцeпцияcини aкc эттирaди;

·     xизмaтлaр caтxи C (Service) тaрмoқнинг axбoрoт тўлдирилмacи тaркибини бeлгилaйди.

 

 

1.1-расм. Кейинги авлод тармоғи сатҳлари.

Ушбу қaрoр oпeрaтoргa кўйидaги фoйдaни кeлтирaди:

-xизмaт кўрcaтишнинг aрзoнлиги вa фoйдaлaнишнинг ягoнa IP тaрмoк билaн тaъминлaнaдигaн кaпитaл курилишгa aжрaтилгaн мaблaғ;

-кoрпoрaтив вa уй фoйдaлaнувчилaри учун жaлб килинaдигaн янги xизмaтлaр; ишлaб тургaн уcкунaни улaш учун oддий aбoнeнт линияcидaн фoйдaлaниш вa кeнг пoлocaли узaтиш.

 

1.3. Нутқни пакетли узатиш тамойиллари

«Классик» телефон тармоқлари каналлар коммутацияси  технологиясига асосланган (1.2 - расм), у ҳар бир телефон сўзлашуви учун ажратилган физик уланиш талаб қилади. Демак, битта телефон сўзлашуви битта физик уланиш телефон каналлардан иборат. Бу ҳолда аналогли сигнал 3,1 кГц кенгликдаги яқинроқ АТСга узатилади, у ерда у бу АТС га уланган бошқа абонентлардан тушаётган сигна­ллар билан вақт бўйича ажратиш технологияси бўйича мультиплексирланади. Кейин гуруҳли сигнал станциялар орасидаги канал тармоғи бўйича узатилади. Белгиланган АТС га етиб боргандан кейин, сигнал де­мультиплексирланади ва адресатга етиб боради. Каналлар коммутацияси билан телефон тармоқларининг асосий камчилиги канал полосасини самарасиз ишлатиш ҳисобланадинуқтда, паузалар вақтида  канал ҳеч қандай фойдали юкланишни олиб бормайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


1.2 - расм. «классик» телефон тармоғида уланиш

 

Аналоглидан рақамли технологияларга ўтиш замонавий рақамли  телекоммуникацион тармоқларни ҳосил бўлиши учун муҳим қадам бўлди. Рақамли телефонияни ривожланишида шундай қадамлардан бири пакетли коммутацияга ўтиш бўлди. Пакетли коммутация тармоқларида алоқа каналлари бўйича ахборот бирлиги узатилади, улар физик етказувчидан боғлиқ эмас. Бундай бирлик пакетлар, кадрлар ёки ячейкалар (протоколдан боғлиқ равишда) бўлиши мумкин, лекин ҳар қандай ҳолда ҳам улар ажратувчи тармоқ бўйича узатилади (1.3 - расм), бундан ташқари физик муҳитга боғлиқ бўлмаган алоҳида  виртуал каналлар бўйича ҳам. Ҳар бир пакет сарлавҳа билан идентификацияланади, у ўзи томонидан фойдаланилаётган канал, уни вужудга келиши (яъни манба ёки жўнатувчи ҳақидаги) ва белгиланган жойи лувчи ёки қабул қилувчи ҳақидаги) ахборотларга эга бўлиши мумкин.

IP протоколи асосидаги тармоқларда барча маълумотлар  - товуш, матн,  видео, компьютер дастурлари ва ҳар қандай бошқа шаклдаги ахборотлар- пакетлар шаклида узатилади. Бундай тармоқнинг ҳар қандай компьютери ва терминали ўзининг ноёб IP-манзилига эга, ва узатиладиган  пакетлар олувчига сарлавҳада кўрсатилган ушбу манзилга мувофиқ йўналтирилади.  Маълумотлар бир вақтда биттагина линия билан кўпгина фойдаланувчилар ва жараёнлар ўртасида узатилишлари мумкин. Муаммолар вужудга келганда IP-тармоқлар носоз участкаларни четлаб ўтиш учун йўналишни ўзгартиришлари мумкин. Бунда IP протоколи сигнализация учун ажратилган канални талаб қилмайди. IP-тармоғи бўйича товушни узатиш жараёни бир неча босқичлардан иборат бўлади.

Биринчи босқичда товушни рақамлаштириш амалга оширилади. Кейин рақамлаштирилган маълумотлар таҳлил қилинади ва олувчига узатиладиган маълумотларнинг физик ҳажмини камайтириш мақсадида қайта ишлаб чиқадилар. Қоидага кўра, ушбу босқичда кераксиз паузалар ва товушли шовқинларни бартараф қилиш, ҳамда зичлаштириш содир бўлади.

Кейинги босқичда маълумотлар олинган кетма кетлик пакетларга бўлинади ва унга протокол ахборотлари – олувчининг манзили, агар у кетма кет етказиб берилмаган ҳолда пакетнинг тартиб рақами, ва хатоларни тузатиш учун қўшимча маълумотлар қўшилади. Бунда пакетни ташкил қилиш учун маълумотларнинг керакли миқдорини у бевосита тармоққа жўнатилгунга қадар  вақтинча жамланиши содир бўлади.

 

1.3 - расм. Тармоқда пакетлар коммутацияси билан уланиш

Узатилган товушли ахборотларни олинган пакетлардан чиқариб олиш ҳам бир неча босқичларда содир бўлади. Товушли пакетлар олувчининг тармоғига келиб тушганда, аввал  уларнинг тартибли кетма кетлиги  текширилади. IP-тармоқлар етказиб бериш вақтини кафолатламаганликлари сабабли катта тартиб рақамига эга пакетлар олдинроқ келишлари мумкин, бунинг устига, олиш вақтининг оралиғи ҳам ўзгариб туриши мумкин. Дастлабки кетма кетлигини тиклаш ва синхронлаштириш учун пакетларни вақтинча жамланиши содир бўлади. Аммо баъзи бир пакетлар етказиб беришда умуман йўқотилишлари, ёки уларни етказиб берилишини кечиктирилиши йўл қўйиладиган тарқоқликдан ошиб кетиши мумкин. Оддий шароитларда қабул қилувчи терминал хато ёки йўқолган маълумотларни қайтадан узатишни сўрайди. Лекин товуш узатиш етказиб бериш вақтига жуда критик, шунинг учун бу ҳолда ёки олинган пакетлар асосида тахминан йўқотилганларни тиклашга йўл берувчи алгоритм аппроксимацияси киритилади, ёки бу йўқолишлар оддийгина назар писанд қилмайди, йўқолганларни ўрни тасодифий тарзда маълумотлар билан тўлдирилади.

Шу тарзида олинган (тикланмаган) маълумотлар кема кетлиги деком­прессирланади ва тўғридан тўғри олувчининг овозли ахборотини олиб борувчи аудио-сигналга ўзгартирилади.

Шудай қилиб, катта даража эҳтимоллик билан, қабул қилиб олинган ахборот дастлабкига мос тушмайди (бузилган) ва ушлаб қолинган (узатиш ва қабул қилиш томонларда ишлов бериш оралик йиғилишини талаб қилади). Лекин овоз ахборотни баъзи бир чегара ортиқчалиги бундай йўқотишлар билан кўникишга йўл беради.

Пакетли коммутация билан тармоқ операторлари ўзининг табиати бўйича электр алоқа инфраструктурасини ажратишга хос афзаллик олади. Соддароқ қилиб айтганда, улар тармоқ ишини  статистик таҳлилга асосланиб, ҳақиқатда боридан кўпини сотиши мумкин. Модомики, абонентлар куну-тун ва ҳар куни тўланган полосани ҳаммасини ишлатмайди деб тахмин қилинганлиги учун магистрал инфраструктурани кенгайтирмай кўпроқ абонентларга хизмат кўрсатиш мумкин..

Бошқача айтганда, 64 кбит/с полосани тўлаган абонент, канални ўрта ҳисобда фақатгина 25% ишлатади. Демак, оператор ўзининг тармоғини ортиқча юкламасдан, ўзида бор ресурсни  тўрт баравар кўп фойдаланувчилар сонига сотишга қодир. Бундай сценария икки томонга фойдали – мижозга ҳам, ва сотувчига ҳам, — чунки оператор харажатларини камайиши ҳисобига, ўзининг дароматини кўпайтиради ва абонент тўловларини камайтиради. Бу ютуқли ечим маълумотлар узатиш дунёсида тан олинган, энди эса телефония бозорида ҳам ишлатиш бошланди.

Хозирги вақтда IP-телефонияда IP-тармоқ бўйича овозли пакетларни узатишнинг икки асосий усули бор:

- Интернет глобал тармоғи орқали (Интернет - телефония);

- ажратилган каналлар базасида маълумотлар узатиш тармоғини ишлатиш билан (IP-телефония).

Биринчи ҳолда ўтказиш полосаси Интернет тармоғининг маълумотларга, овозга, графикка ва ҳоказоларга эга пакетлар билан банд бўлишидан тўғридан тўғри боғлиқ, демак, пакетлар ўтишидаги кечикиши ҳар хил бўлиши мумкин. Фақат овозли пакетлар учун ажратилган каналларни ишлатилганида фиксация қилинган (ёки деярли фиксация қилинган) узатиш тезлигини кафолатлаши мумкин. Интернет тармоғининг кенг тарқалганлиги сабабли Интернет-телефония тизимини амалга ошириш алоҳида қизиқиш чақиради, тан олиш керак бўлса ҳам, бу ҳолда телефон алоқа сифати оператор томонидан кафолатланмайди.

Шаҳарлараро(хақаро) алоқани те­лефон серверлари ёрдами билан бажариш учун, ташкил қилиш ёки оператор хизматлари қаерга ва қаердан қўнғироқ режалаштирилган жойларда биттадан серверга эга бўлиши керак. Бундай алоқа қиймати оддий телефон линиялари бўйича телефон қўнғироғи қийматидан анча кам. Айниқса халқаро сўзлашувлар учун бу фарқ катта.

Интернет-телефония телефон серверлари ишлашнинг умумий тамойиллиги шундай: бир томондан, сервер телефон линиялари билан боғланган ва жаҳондаги ҳоҳлаган телефон билан уланиши мумкин. Бошқа томондан, сервер Интернет билан боғланган ва жаҳондаги ҳоҳлаган компьюте­р билан боғланиши мумкин. Сервер стандарт телефон сигналини қабул қилади, уни рақамлаштиради (агар у дастлаб рақамли бўлмаса), анча қисади, пакетларга бўлади ва IP протоколини ишлатиб белгиланиш бўйича Интернет орқали жўнатади. Теле­фон серверига тармоқдан келувчи ва телефон линиясига кетаётган пакетлар учун операция тескари тартибда бажарилади. Операциянинг икки ташкил қилувчиси (тармоғига сигнални кириши ва уни телефон тармоғидан чиқиши) амалда бир вақтда содир бўлади, тўлиқ дуплексли сўзлашувни таъминлашга йўл беради. Бу базавий операциялар асосида кўп ҳар хил конфигурацияларни қуриш мумкин. Масалан, «телефон-компьютер» ёки «компьютер-телефон» қўнғироқни битта телефон сервери таъминлаши мумкин. Телефон (факс) - телефон (факс) алоқани ташкил қилиш учун иккита сервер керак.

IP-телефонияни кенг кўламли киритиш йўлидаги асосий ушлаб турган  фактор бўлиб IP протоколида кафолатланган хизмат сифатини таъминлаш механизмини йўқлиги ҳисобланади, бу уни овоз трафикасини узатиш учун ҳали энг ишончли бўлмаган транспорт тармоғи бажаради. IP протоколнинг ўзи пакетларни етказиб беришни, ҳамда етказиб бериш вақтини кафолатламайди, бу «узилган овоз» каби, сўзлашувда узилишлар каби  муаммоларни келтириб чиқаради. Бугун бу муаммолар ечиляпти:стандартлаш бўйича ташкилотлар янги протоколларни ишлаб чиқмоқдалар, ишлаб чиқарувчилар янги ускуна чиқараяптилар, лекин бу даражада бирга бўла олишлик ва стандартлаш билан иш жуда яхши бўлмай турибди, пакетга нутқни жойлаштириш кабилар.Эсда тутиш керакки, агар хусусий корпоратив тармоқ рамкасида овозли алоқа сифатининг баъзи бир йўқолишларига ресурсларни жуда юкланганлигида, ўрта кўрсатгич қониқарли бўлиш шартида, бутунлай чидаса бўлади, умумий фойдаланишдаги тармоқ ҳолида эса ҳаммаси жуда жиддий.

Кенг кўламлиги нуқтаи назаридан (тармоқдаги юкланиш ошганда назорат қилиб бўлмайдиган сифатни ёмонлашиши билан муаммодан агар чалғисак) IР-телефония бутунлай тугатилган ечим билан намоён бўлади. Биринчидан, модамики, IP протокол базасидаги улаш абонентдан магистралгача тармоқнинг хоҳлаган нуқтасида бошланиши (тугатилиши) мумкин. Тегишли равишда, тармоқда IP-телефонияни участка кетидан участкани киритиши мумкин, бу, дарвоқи, миграция нуқтайи назаридан қўл келади, негаки уни «юқоридан пастга», «пастдан юқорига» ёки хоҳлаган бошқа схемада ўтказиш мумкин. IP-телефония ечими учун белгиланган модуллиги хосдир: ҳар хил тугунлар – шлюзлар сони ва қувват, gatekeeper («привратниклар» -  VoIP терминологиясида рақамли режаларга ишлов бериш серверлари номланади) – амалий мустақил ўстириш мумкин, жорий ихтитёжга мосликда.Табиий, ресур­сларни ўстириш муаммоси ўз тармоқ инфраструктурасини биз хозир ҳисобга олмаймиз, негаки тармоқ ўзининг тугунлари IP-телефония тизимидан мустақил бўлиши мумкин, улар функцияларини ўзида бирга олиб бориши мумкин.

 

Назорат саволлари:

1.Кейинга авлод тармоқларининг вужудга келишида асосий омиллар нима ҳисобланади?

2.Кейинги авлод тармоқлари сатҳларини санаб беринг ва уларни изоҳланг.

3.Нутқни пакетли узатиш жараёнини изоҳлаб беринг.

4.Кейинги авлод тармоғининг келажаги тўғрисида изоҳ беринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-МАЪРУЗА

КЕЙИНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ ВА АТАМАЛАРИ.

 КЕЙИНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ АРХИТЕКТУРАСИ

 

Режа:

 

2.1. Кейинги авлод конвергент тармоқларининг атамалари;

2.2. Конвергенцияга ҳолатига ўтиш сабаблари;

2.3. Кейинги авлод конвергент тармоқлар хақида тушунча ва         унинг     архитектураси;

2.4. Янги авлод конвергент тармоқларнинг тўрт поғонали модели:    абонент кириш поғонаси, транспорт  поғонаси, тармоқни бошқариш поғонаси, хизматларни бошқариш поғонаси.

2.5. Архитектуранинг асосий элементлари.

 

 

2.1. Кейинги авлод конвергент тармоқларининг атамалари

 

Конвергенция, қурилмаларни такомиллаштириш ва функционал имкониятларини кенгайтириш мақсадида   турли вазифали технологияларни аста секинлик билан яқинлашиш жараёни.

Кейинги авлоднинг алоқа тармоғиNGN (Next Generation Network) –бошқариш орқали, мослашувчан имкониятларга эга бўлган чегараланмаган турли хизматлар мажмуасини тақдим этишни, тармоқ масалаларини такомиллаштириш ҳисобига янги хизматларни яратишни, тақсимланган коммутацияга эга бўлган универсал транспорт тармоғини қўллашни, одатдаги алоқа тармоқлари билан интеграцияни таъминловчи алоқа тармоқларини қурилиш концепцияси.

Мослашувчан (дастурий) коммутатор (Softswitch) – чақириқларни қайта ишлаш, иловалар серверига, ахборот тизимига улаш, статистик маълумотларни йиғиш, тарификация, ТфУФ тармоқлари билан ва пакетли тармоқ ичида сигнал орқали ўзаро боғланиш, уланишларни ўрнатишни бошқариш функцияларини бажаради. Бу коммутатор коммутацияни бошқариш ва маълумотларни узатиш поғонаси функцияларини қўлловчи асосий қурилма ҳисобланади.

Шлюз (Gateways)–тармоққа улановчи ва мавжуд тармоқлар билан бирлаштирувчи қурилма. Шлюз қурилмалари, пакетли коммутацияга эга бўлган тармоқларнинг сигнал маълумотларини пакетли тармоқларнинг сигнал маълумотларига ўзгартириш,  шунингдек транспорт каналларининг маълумотларини IP пакетларида АТМ ячейкаларига ўзгартириш ва IPпакетларининг АТМ ячейкаларини маршрутлаштиришбўйича функцияларни қўллайди. Шлюзлар, тармоқнинг транспорт поғонасида ишлайди.

Терминал қурилма, пакетли тармоқларда ишлаш учун мўлжалланган, овозли ва мультимедиали алоқа хизматларини тақдим этиш учун қўлланиладиган қурилма.

 

 

2.2. Конвергенцияга ҳолатига ўтиш сабаблари

 

Конвергенция ҳолатига ўтишга қуйидагилар асосий сабаб бўлиши мумкин:

-       охирги 30 йилда жаҳон телекоммуникация сектори учун характерли бўлган чуқур ўзгаришлар;

-       телекоммуникация ва технологик трендларда мослаштириш принципларини ўзгартириш;

-       электр алоқанинглибераллашуви;

-       жаҳон иқтисодининг глобаллашуви;

-       рақобатбардошлик муҳитининг юзага келиши;

-       дастурий таъминот масалалари;

-       янги хизматларнинг юзага келиши ва хакозолар.

Бундай холатларни бартараф қилиш учун конвергенция ҳолатига ўтиш талаб қилинади.

Тармоқда конвергенция жараёни, тармоқ операторларининг талабларига мос холда амалга ошади. Бу асосан эксплуатация харажатларини камайтириш, ишлаб чиқаришни кучайтириш, мижозларнинг хизмат турларига ва унинг сифатига бўлган талабларини яхшилаш билан боғлиқ. Ахборот ва телекоммуникация инфратузилмасининг харажатларини камайтиришга қуйидагилар киради:

-       янги тизимда умумий ягона инфратузилмани яратиш;

-       тармоқ ортиқчалигини камайтириш;

-       магистрал тармоқ тўловларини камайтириш;

-       тармоқнинг стандарт компонент ва серверларини қўллашга асосланган  мустахкам мослашувчанлик.

Ишлаб чиқаришни кучайтириш қуйидагилар билан аниқланади:

-     хизматлар конвергенцияси, тизимлар интеграцияси ва уларни қўллашнинг соддалиги;

-     янги интелектуал асбоблар базаси асосида алоқа тизимларининг самарадорлигини ошириш.

Мижозлар билан ишлашни такомиллаштириш қуйидагилар билан боғлиқ:

-     янги мультимедиа хизматлари ва иловалар;

-     компьютерларни тизимли ривожлантириш.

 

2.3. Кейинги авлод конвергент тармоқлар хақида тушунча

 

Умумий ҳолатда конвергенция, ўхшаш шароитда ишлаш натижасида, дастлаб келиб чиқиши турлича бўлган объектларнинг белгиларини яқинлашишини билдирувчи эволюцион тушунча каби аниқланади. Яъни конвергенция, технологияларнинг ўзаро кириб бориш натижасида мазмунларини яқинлашиш жараёнидир. Шу маънода конвергенцияни интеграциянинг юқори даражаси дейиш мумкин.

Алоқа тармоқларининг конвергенцияси учта аспектда қараб чиқилади:

·               тармоқ конвергенцияси;

·               хизматлар конвергенцияси;

·               қурилмалар конвергенцияси.

Тармоқ конвергенцияси, қайд қилинган, мобил ва конвергент хизматларни тақдим этиш учун ягона инфраструктурани қўллашни тақазо этади; яъни  битта тармоқ, ягона ядро базаси асосида мобил ва қайд қилинган трафикларни узатишни қўллаб қувватловчи жуда кўп сервисларни таъминлайди. Бунга, NGN концепцияси асосидаги ягона транспорт тармоқларини яратгандан кейингина эришиш мумкин.

         Янги авлод тармоқларининг архитектураси, хизматлар конвергенциясини қўллаш доирасида, уланиш сатхи амалий сатхдан ажратилган бўлишини қараб чиқади. Қайд қилинган ва мобил каналлар бўйича уланган фойдаланувчилар реал вақтда барча сервисларга уланиш имконига эга бўлади. Бошқача сўз билан айтганда, алоқа тармоқларида конвергент  хизматларга  абонент қўллайдиган ҳар қандай терминал (телефон, смартфон, ШК, ноутбук)дан, фойдаланувчининг жойига боғлиқ бўлмаган ҳолда уланиш мумкин.

         Қурилмалар конвергенцияси деганда,ягона тармоқ сервис турларига ва уланиш намуналарига боғлиқ ҳолда турли терминал қурилмаларни қўллаб қувватлашни амалга ошириш тушинилади.

Охирги ўн йилликда электрон техниканинг ютуқлари телекоммуникация соҳасида шов шувларга олиб келди.1980 йилларнинг ўрталарида статистик ҳолатдаги алоқа, ҳозирги кунда, операторларга анча фойда олиб келадиган шиддат билан ривожланаётган соҳага айланди.

Фойдаланувчилар бундан 15 йил аввал ҳаёлига ҳам келмаган хизматларга уланиш имконига эга бўлишди. E-mail, Интернет, сотали телефон кундалик ҳаётнинг одатдаги бир қисмига айланди. Ҳозирги кунда фойдаланувчиларга фақат уй телефонлари орқали гаплашиш етарли эмас. Улар кўчада, поездда, кемада, хуллас дунёнинг ҳар қандай бурчагидаги  дўстларига ёки ҳамкасбларига қўнғироқ қилишни ҳохлайди. Бунинг учун операторда турли тармоқларга тегишли бўлган бир нечта турдаги қурилмалар етишмайди. Фан ва техниканинг ютуқларидан қатъий назар бирорта алоқа оператори агар иқтисодий нуқтаи назардан фойда келтирмаса  янги қурилма ўрнатмайди ёки янги хизматларни киритмайди. Шунинг учун алоқа тармоқлари операторларини,  янги фойда олиш эҳтиёжи, уларни қандай қилиб тез ва арзон янги хизмат турларини яратиш мумкинлиги, қандай қилиб янги абонентларни жалб қилиши мумкинлиги, қурилмаларни ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ бўлмаслиги, рақобатбардош бўлиши янги тармоқни яратишда  бош қотиришга мажбур қилади.

Янги авлод тармоқлари (NGN), аста секинлик билан алоқа тармоқларининг базавий технологияларига айланган ҳолда телекоммуникация инфраструктурасига йўл очади. Пактли коммутацияга эга бўлган тармоқлар мос келувчи аппаратларни қўллаб қувватласа, ягона концепцияни, конвергент муҳитни қўллаб рақамли маълумотлардан тортиб овозли телефония, телевидения ва шунга ўхшаган мультимедиали трафикларни узатиш қобилиятига эга.

Каналларни коммутациясига асосланган, вақтли мультиплексорлаш (TDM)га эга бўлган одатдаги тармоқлардан NGN тармоқларининг фарқи, мультимедиали трафикларни (овоз, маълумот, видео ва шунга ўхшаганлар) узатиш имконини берувчи пакетли коммутацияга эга.

Пакетли коммутацияга эга бўлган тармоқларга ўтишнинг биринчи ҳаракати, 2001 йилнинг охирлари 21 асрнинг бошларида GFP (Generic Framing Procedure, ITU-T G.7041/Y.1303 тавсияси асосида) технологияси яратилгандан кейин бошланган.

Мазкур технология, PDHнинг Е1 (2048 Мбит/с) оқимлари учун мўлжалланган ва синхрон рақамли иерархия  (SDH)га эга бўлган транспорт тармоқлари орқали узатишга мўлжалланган пакетли трафикларни VC-12 виртуал контейнерларига самарали жойлаштириш имконини беради.

GFP протоколи, 2 Мбит/с дан 100 Мбит/с гача ўтказувчанлик полосасини мослашган ҳолда созлаш имкони билан фарқланади. Шундан озгина кейин, GFP ва LCAS протоколлари базаси асосида, SDH тармоқлари орқали  Gigabit Ethernet трафикларини узатишдан фойдаланила бошланди.

Гигобит оқимлар, синхрон рақамли иерархияга эга бўлган тармоқларнинг асосий модул юкламаси ҳисобланган VC-4 контейнерларига қобиқланди.

GFP, LCAS ва (VCAT)виртуал контейнерларнинг уланишини амалга оширадиган протоколларни қўллаб қувватловчи SDH тизимлари мультисервисли транспорт платформаси (Multy Service Transport Platform) ёки кейинги авлод SDH(Next Generation SDH – NG SDH)номини олди.

Metro Ethernet технологиясининг фаол ривожланиши, Ethernet  пакетларини оптик толали алоқа линиялари орқали бевосита узатган ҳолда пакетли трафикларни SDH контейнерларига ўзгартиришдан халос бўлиш имконини берди.

Янги авлоднинг алоқа тармоқларини қуриш концепцияси асосида, ҳар қандай турдаги маълумотларни:  нутқ, видео, аудио, графика ва шунга ўхшаганларни ташиш имконини берувчи универсал тармоқларни яратиш, шунингдек чегараланмаган спектрдаги инфокоммуникация хизматларини тақдим этиш имконини таъминлаш ҳақидаги ғоя ётади.

NGN концепциясининг базавий тамойили, кўчириш ва коммутациялаш, чақириқларни бошқариш ва хизматларни бошқариш функцияларини бир биридан ажратиш ҳисобланади.

Кейинги авлод тармоқлари мавжуд алоқа тармоқлари (ТфУФ, маълумотларни узатиш тармоғи, ҳарактдаги алоқа тармоғи)ни потенциал бирлаштириши  ва қуйидаги тавсифларга: ажратилган бошқариш ва маълумотларни кўчириш функциясияли, пакетларни коммутациялаш базасига эга бўлган тармоқларга (бундай тармоқларда хизмат функцияси ва иловалар тармоқ функциясидан ажратилган), очиқ интерфейсларга эга бўлган компонент тузилишли тармоққа, реал вақтдаги хизматлар ва маълумотларни етказиш хизматлари (электрон почта) билан биргаликда кенг спектрдаги хизматларни қўллаб қувватловчи тармоқга  (шу жумладан мультимедиали хизматларни ҳам), электр алоқанинг одатдаги тармоқлари билан ўзаро боғланишни таъминловчи тармоққа, умумий мобилликга эга бўлган тармоққа яъни битта алоҳида абонент фойдаланиши, кириш технологияларига ва қўлланиладиган терминалга боғлиқ бўлмаган ҳолда хизматларни бошқариши ва  абонентга эркин танланган хизматларни тақдим этиш имконини берувчи  тармоқга эга бўлиши лозим.

         Кейинги авлод концепцияси асосида қурилган электр алоқа тармоғи, одатдаги электр алоқа тармоқларига нисбатан қуйидагича афзалликларга эга:

         оператор учун: турли хизматларни етказиш учун битта универсал тармоқни қуриш; абонентга тақдим этилган қўшимча мультимедиали хизматлар ҳисобига ўртача даромадни ошириш; оператор, ҳар хил турдаги трафиклар интеграцияси учун ва турли хизматларни етказиши учун ўтказувчанлик полосасидан оптимал фойдаланиши мумкин; кейинги авлод тармоқлари такомиллаштириш ва кенгайтиришга жуда мувофиқлашган; кейинги авлод тармоқлари осон бошқариш ва эксплуатация қилиш хусусиятига эга; кейинги авлод тармоқлари операторлари, узатиладиган маълумот ҳажми ва уни узатиш сифатига бўлган турли талабли янги хизматларни ва иловаларни такомиллаштириш имконига эга;

         фойдаланувчи учун: электр алоқа хизматларини қўллашни технологиялардан мавхумлаштириш (қора қути тамоили); зарур бўлган тўплам, хажм ва хизмат сифатини мослашган ҳолда олиш; олинадиган хизматларнинг мобиллиги.

         Кейинги авлод тармоқлари қуришдан яна бир асосий мақсад, олдин айтиб ўтганимиздек тақдим этиладиган хизматлар спектрининг кенглигидир.

Шундай қилиб, кейинги авлод тармоқлари мавжуд тармоқлар каби янги якунловчи (охирги) қурилмаларни ҳам, аналог телефон аппаратлари, факсимил аппаратлар, ЦСИС (интеграцияланган хизматларга эга бўлган рақамли тармоқ) қурилмалари, турли стандартдаги қўл телефонлари,  IP-протокол бўйича (SIP и H.323) телфония терминаллари, кабелли модемларни ва бошқаларни ҳам қўллаб қувватлайди.

         Кейинги авлод тармоқларининг хизматлари, турли кодлаш ва узатиш усулларини қўллайди ва ўзига: кўпманзилли ва кенг полосали хабарларни узатиш, кечикишга сезувчан ва сезувчан бўлмаган трафикларни узатиш, одатдаги маълумотларни узатиш хизматлари, реал вақт масштабидаги хизматлар, диалог хизматларни бирлаштиради.

 

2.4. Кейинги авлод конвергент тармоқларнинг тўрт поғонали модели: абонент кириш поғонаси, транспорт  поғонаси, тармоқни бошқариш поғонаси, хизматларни бошқариш поғонаси

 

Кейинги авлод алоқа тармоқларини қуриш концепцияси асосида универсал тармоқни қуриш тамойили ётади. Бундай тармоқ ҳар қандай ахборотни: овоз, видео, аудио ва хоказо трафикларни чекланмаган спектрда инфокоммуникация хизматлари билан таъминлаш имконини беради.

Юқоридаги талаб ва эҳтиёжлани назарда тутган ҳолда тармоқ хизматлари, технологиялари ва қурилмалари конвергенцияси NGN-янги авлод тармоқларида мужассамлашган.

NGN технологиясининг Республикамиз алоқа тармоқларида қўлланилиши, алоқа сифат кўрсаткичларини жаҳон стандарти талабига жавоб берадиган поғонага олиб чиқмоқда.

NGN технологияси асосида қурилган тармоқ (яъни NGN тармоқ) универсал тармоқ ҳисобланиб, пакетли коммутация асосида иҳтиёрий турдаги маълумотларни(товуш, видео, расм, тевизион кадр ва бошқалар) сифатли, йўқотишларсиз ва юқори тезликда узатиш имкониятига эгадир. NGN тармоғи турли хил маълумотлар тракти учун керак бўладиган барча хизматларни таъминлаш имкониятига эгадир, яъни (QoS-Quality of Service) хизмат кўрсатиш сифати юқори кўрсатгичга эгадир. Назарий жиҳатдан ўйлаб қаралганда NGN тармоғи айни пайтда фойдаланиб келинаётган Умумфойдаланувчи телефон тармоғи (УФТТ-PSTN), маълумотлар узатиш тармоғи (МУТ), электр алоқа тармоғини (ЭАТ) мукаммал ягона тизим сифатида бирлаштирган мультисервис тармоғидир.

NGN тармоғини қуришдан асосий мақсад, кенг спектрдаги хизматлар турини жорий қилишдир.

NGN тармоғининг ютуғи, хизмат турларининг (жуда кўплиги) мавжудлигидир. NGN тармоғида қийин масалалар, уни бошқариш ва хавфсизлик масаласидир.

  NGN тармоғининг архитектурасини яратишда битта ягона инфраструктурада УФТТ, Мобил алоқа тармоғи, Интернет тармоғи ресурслари, IP-телефония тизимини жамлаш кўзда тутилади. Ҳозирги кунда NGN тармоғининг тўрт сатҳли архитектураси мавжуд. У қуйида ( 2.1 -расм) кўрсатилган:

 

2.1 - расм. NGN тармоғининг архитектуравий модели

 

 

NGN тармоғининг архитектуравий модели қуйидаги сатхлардан иборат:

-  кириш поғонаси;

-  транспорт поғонаси;

-бошқариш поғонаси;

-  хизматлар поғонаси;

Кириш поғонаси, турли хил алоқа воситаларини (компьютер, телефон аппарати, факсимиль аппарати ва бошқалар) тармоққа уланишини таъминлайди.Унда қуйидаги технологиялар ишлатилиди:

симсиз алоқа технологияси (Wi-Fi);

кабелли телевидение тизими асосидаги технология (DOCSIS, DVB);

толали оптик технология (PON);

xDSL технологияси.

Транспорт поғонаси, фойдаланувчилар ўртасидаги маълумотларни узатишни таъминлайди. Бунда айни пайтда магистралларимизда мавжуд бўлган PDH ва SDH узатиш тизимлари муҳим аҳамиятга эгадир.

  Ҳалқаро Телекоммуникация Уюшмаси (ITU-T) транспорт сатхи учун қўйиладиган қуйидаги талабларни аниқлаган:

- реал вақт давомида йўқотишларсиз боғланишни таъминлашни қўллаб-қувватлаш;

- “ячейкали”, “нуқта-кўп нуқта”, “кўп нуқта-кўп нуқта”, “кўп ячейкали” топологияли боғланишни таъминлаш, қўллаб-қувватлаш;

-  ишончлилик, масштаблаштириш, киришувчанлик ва бошқаларни юқори даражасини таъминлаш.

Транспорт сатхига қуйидаги талабларқўйилади:

- алоқа тугунидаги қурилмаларнинг юқори ишончлилигини таъминлаш;

-  трафикни бошқаришни таъминлаш;

-  масштабланувчанликни таъминлаш.

  NGN тармоғининг транспорт сатхи иккита, кириш тармоғи ва базавий тармоқдан ташкил топган.

  Кириш тармоғи абонент линияси, кириш узели ва узатиш тизимлари (PDH/SDH) дан иборат.

  Базавий тармоқ каналларни транспортлаштириш ва коммутациялаш вазифасини бажаради. Базавий тармоқ қуйидаги 3 та технология сатхларидан иборат:

IP, ATM, MPLS(пакетларни коммутациялаш);

-  SDH, Ethernet…(трактларни форматлаштириш);

   -  FOC, DRRL, CC…(сигналларни узатиш муҳити).

NGN нинг базавий тармоғи қуйидагиларни ўз ичига олади:

транзит узеллар;

абонентларни мультисервис тармоғига уловчи охирги тугун;

ахборот, чақирув, улаш сигналларини бошқарув;

УФТТ, МУТ, ЭАТ га уловчи шлюзлар.

Бошқариш поғонаси, сигнализация ахборотини ишлаб чиқиш, чақириқларни маршрутлаш ва маълумотлар оқимини бошқариш каби вазифаларни бажаради.

  Бунда дастурий коммутаторлар (SoftSwitch) санаб ўтилган функцияларни бажаради. Тармоқда бир нечта SoftSwitch бўлиб, улар бир-бири билан SIP (Session Initiation Protocol) протоколлар ёрдамида ўзаро муносабатда бўлади ва ўрнатилган бошқаришни биргаликда бошқаришни таъминлайди.

Хизматларни бошқариш поғонаси, хизматларни бошқарувчи мантиқий функцияларни жамлайди ва қуйидагиларни таъминловчи тақсимланган ҳисоблаш муҳитини тақдим этади:

инфокоммуникацион хизматларни тақдим қилиш;

хизматларни бошқариш;

янги хизматларни яратиш ва жорий қилиш;

     -  ҳар хил турдаги хизматларни боғлиқлиги таъминлаш.

NGN тармоғининг бошқарув тизими қуйидаги расмда (2.2-расм) келтирилган:

 

2.2 - расм. NGN тармоғининг бошқарув тизими

 

 

NGN тармоғининг асосий хусусияти шундаки, пакетларни маршрутлаштириш ва узатиш ҳамда тармоқ қурилмалари (каналлар, маршрутизаторлар, коммутаторлар, шлюзлар) физик ва мантиқий жиҳатдан хизматлар ва чақирувларни бошқариш қурилмасидан алоҳида ажратилган бўлади.Уни қуйидаги расмда (2.3-расм) ифодалаш мумкин.

NGN тармоғининг бу хусусияти телекоммуникация дунёсидаги бошқа тармоқларни, IP-тармоғини, УФТТ дан ажратиб туради. 

Барчамизга маълумки ҳозирда республикамизда NGN тармоғини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда. Автоматик Телефон Станцияларда (АТС) HUAWEIкомпаниясининг C&CO8 коммутация тизими ўрнатилмоқда. Бу амалда УФТТ дан аста-секинлик билан NGN тармоғига ўтишнинг асосий омилидир.Ўтишнинг биринчи қадами юқорида эътироф этганимиздек, мавжуд тармоқларни ягона тармоққа бирлаштиришдир.

 

SI2000_NGN2.3-расм. NGN тармоғининг мантиқий кўриниши

 

 

Янги тармоқ MPLS (Multi Protocol Label Switching) технологияларининг охирги ютуқлари базаси асосида қурилади.

Янги авлоднинг (NGN) алоқа тармоғи, тармоқни бошқаришнинг мустаҳкам имкониятларига эга бўлган, чекланмаган хизмат турларини, тармоқ муоммоларини такоммиллаштириш ҳисобига янги хизматларни амалга ошириш, шунингдек тарқоқ коммутацияга эга бўлган  универсал транспорт тармоқларини қўллаш имкониятларига эга бўлади.

 

 

2.5.Архитектуранинг асосий элементлари

Кейинги авлоднинг концепциясига мос ҳолда қурилган электр алоқа тармоғининг архитектураси 2.4 расмда кўрсатилган.

NGN транспорт тармоғининг таркибига қуйидагилар: кўчириш ва коммутациялаш функциясини бажарувчи  транзит узеллар, мультисервисли тармоқларга киришни таъминловчи якунловчи (чегара) узеллар, сигнализация маълумотларини қайта ишлаш, чақириқларни ва уланишларни бошқариш функцияларини бажарувчи сигнализация контроллерлари, одатдаги алоқа тармоқларига (ТфУФ, МУТ, СПС) уланишни амалга ошириш имконини берувчи шлюзлар кириши мумкин.

Базавий тармоқларнинг ресурсларига кириш, мавжуд тармоқлар орқали алоқани амалга ошириш ёки кириш тармоқлари қурилмаларини чегара узеллари орқали улаш ёрдамида амалга ошади. мавжуд тармоқлар орқали алоқани амалга ошириш ҳолатида чегара узели, тармоқлараро шлюз функциясини бажаради.

 

 

2.4 расм.  Кейинги авлоднинг концепциясига мос ҳолда қурилган электр алоқа тармоғининг архитектураси

Кириш поғонасига: шлюзлар, (транспорт тармоқларининг якунловчи узелларига фойдаланувчининг якунловчи (охирги) терминал қурилмаларини улашни таъминловчи)кириш тармоғи, абонентларнинг якунловчи (охирги) қурилмалари киради.

Кириш тармоқларини қуриш технологияларига: симсиз (Wi-Fi, WiMAX) технологиялари, кабелли телевидения (DOCSIS, DVB) тизимлари асосидаги технологиялар, xDSL технологияси, оптик толали (пассив оптик тармоқ (PON)) технологиялари киради.

Кириш поғонаси, тармоққа (хусусий абонентларни, корхоналарни, мобил)фойдаланувчиларни уланишини таъминлайди. Фойдаланиладиган технологияларга боғлиқ ҳолда (xDSL, Ethernet, PON, Cable, Wi-Fi, WiMAX), DSLAMлар, Ethernet коммутаторлари, Wi-Fi кириш нуқтаси, WiMAX базавий станцияси ва бошқа қурилмалар танланади.

Абонентларни юқори сифатли мультимедиали хизматлар билан таъминлаш учун,  кириш тармоқлари юқори тезликли, мультисервисли, интелектуал, ишончлилиги юқори бўлиши лозим.

Агрегация поғонасида, кириш поғонасидан  тақсимловчи қурилмага тушувчи трафикларни йиғиш ва етказиш амалга ошади.  Агрегация поғонаси Ethernet, IP, IP-MPLS технологиялари қўлланилган областларда ёки шаҳар масштабида кенг тарқалган тармоқ маршрутизаторларидан иборат.

Сигнализация контроллёрлари, бир нечта коммутациялаш узелларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган алоҳида қурилмаларга кўчирилган бўлиши мумкин. Умумий контроллёрларни қўллаш, уларни худди тармоқ бўйлаб тақсимланган ягона коммутациялаш тизими каби қараш имконини беради. Бундай ечим, нафақат уланишни ўрнатиш алгоритмини соддалаштириш, балки операторлар ва хизматларни таъминловчилар учун анча тежамли ҳамдир. Чунки, катта сиғимли қимматбаҳо коммутациялаш тизимларини, унча катта бўлмаган, мослашувчан ва хаттоки майда хизматларни таъминловчилар учун ҳам қулай бўлган қурилмаларга алмашлаш имконини беради.  

 

Назорат саволлари

 

1.    Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларидеганда нимани тушунасиз?

2.    Конвергент тармоқларга ўтишнинг асосий сабабалари нимада?

3.    Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларини архитектураси ҳақида маълумот беринг

4.    Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларини ҳар бир поғонасини вазифаси нимадан иборат?

5.    Кейинги авлоднинг концепциясига мос ҳолда қурилган электр алоқа тармоғининг архитектураси қандай асосий элементлардан ташкил топган? Уларнинг вазифаси нимадан иборат?

6.    Кириш поғонасидаги шлюз қандай функцияни бажаради?

7.    Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларини транспорт сатхида коммутатор ва маршрутизаторларнинг вазифаси нимадан иборат?

8.    Softswitch дастурий коммутаторининг вазифаси нимадан иборат?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-МАРУЗА.

КЕЙИНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ АСОСИЙ ҚУРИЛМАЛАРИ

 

Режа:

3.1. Абонент кириш ва транспорт поғоналарининг қурилмалари

3.1.1. Абонент кириш поғонаси

3.2. Транспорт поғонаси

 

3.1. Абонент кириш ва транспорт поғоналарининг қурилмалари

 

NGN тармоғининг транспорт поғонаси берилган хизмат кўрсатиш сифати (QoS) ни   таъминловчи, турли хилдаги маълумотларни пакет кўринишида узатиш учун тўлиқ боғланган  инфраструктура яратишни таъминлайди. Анъанавий тармоқларда қабул қилинган, абонентлар орасидаги боғланиш “нуқта-нуқта” тамойилига асосан қуриладиган канал ёндашуви ўрнига, NGN да охирги фойдаланувчига хизматларни IP протоколи орқали етказиб беришни амалга оширувчи виртуал тармоқлар ғоясига ўтиш амалга оширилади.

Транспорт поғонаси фойдаланувчининг турли хилдаги ахборотини (товуш, видео, маълумотлар) тиниқ узатилишига жавоб беради. Бунда манба ва белгиланган нуқта орасида ахборот алмашинуви  уланиш тури (телефон чақируви, Интернет тармоғида иш сеанси, видеони узатиш, бир қанча ўйинчилар иштирокидаги тармоқли ўйин ёки фильм трансляцияси) га боғлиқ бўлмаган ҳолда шундай тамойил бўйича амалга оширилади. Ахборотни узатишда транспорт технологияси сифатида вақт бўйича ажратишли (TDM), мультиплексорлаш узатишнинг асинхрон режими (ATM) ёки Интернет-протокол (IP) ишлатилиши мумкин. Бироқ, пакетли коммутацияга хос бўлган ўтказиш полосасини ишлатишдаги самарадорлик нуқтаи назаридан, янги авлод тармоқларида, асосан, ATM ва IP/MPLS каби пакетли технологиялар ишлатилади.

NGN  транспорт тармоғини ўзи бир қанча тармоқ тугунларини (ТТ) бирлаштирган звенолар (икки тарафлама маълумот алмашиш трактлари) мажмуи сифатида ифодаланиши мумкин. NGN транспорт тармоқларининг топологияси иерархия даражасига боғлиқ ҳолда ажратилади. Ҳалқа, тўлиқ боғланган, дарахтсимон, юлдузсимон топологиялар ва уларнинг комбинациялари ишлатилиши мумкин. Ҳалқа топологияси - синхрон рақамли иерархия (SDH) қурилмаси ишлатилганида мавжуд регионлараро, регионал ва шахар транспорт тармоқлари учун асосий тузилмадир. SDH нинг асосий тамойили товушли трафикни ўтказишдаги самарадорликни ошириш учун ишлаб чиқилган эди. Бунда NGN тармоғидаги уч турдаги ахборот (товуш, маълумот ва видео) ни узатиш заруриятидаги трафик  табиати ўзгариши инобатга олинмаган. Табиийки транспорт тармоғида NGN тармоғи оператори учун ҳеч бўлмаганида битта тизимни яратиш ва ишлатиш  фойдалироқдир. Барча  турдаги хизматларни тақдим этишга асосланган NGN нинг умумий транспорт тармоғига SDH технологияси мақбул ечим ҳисобланмайди.  

 

3.1.1. Абонент кириш поғонаси

Ҳозирги кунда телекоммуникация сервисининг (ISDN, К-ХИРТ, Талаб бўйича видео ва ҳ.) шиддат билан ривожланиши билан алоқада АФТ тармоқларида юзага келган бундай сервисни қўллаб-қувватлаши зарурдир. «Транспорт тармоқлари»да ва абонент кириш поғонасида коммуникация ускунасининг топологиялар ва типларини унификаицялаш ва интеграциялаш абонент кириш поғонаси  ва транспорт тармоқларининг тузилиш принциплари ўхшашлиги тўғрисида гапириш имконини беради. АФТ тармоқларида оптик-толали кабеллларни қўллаш узатиш тизими каби, коммутации-мультиплексоаш ускунаси ҳам тармоқнинг катта ресурсларини талаб қилувчи барча хизматларини қўллаб-қувватлаш имконини беради. Хизматларни қўллаб-қувватлайдиган тармоқлар тузилиши учун харажатларни ҳисоблашда асосий мезонларидан бири бўлиб амалдаги тармоқлардан максимал фойдаланиш ҳисобланади. Ҳозирги вақтда мамлакатнинг кўпгина абонент кириш тармоқлари симметрик мис кабелларидан фойдаланган ҳолда тузилган УФТф тармоғига мослашган ва бу тармоқларнинг ўтказиш қобилияти учун чекловларни қўяди. Иккинчи мезон бўлиб хизматларнинг аҳоли томонидан сотиб олиш қобилияти ҳисобланади, қоидага кўра, хизматлардан фойдаланувчилар фоизи, масалан, «классик» телефон, факсга нисбатан катта эмас, ва фойдаланувчиларнинг барча сонидан 2-5 фоизни ташкил этади.

Кенг полосали хизматларни тақдим этиш УФТф тармоғининг бир қатор элементларини модернизациялаш билан боғлиқ бўлади. Иккинчидан, фойдаланувчи-тармоқдан ахборотни ташувчи рақамли оқимни узатиш учун ишлаб турган АЛдан фойдаланиш имкониятини аниқлаш зарур.

Иккинчи вазифа ўз ичига жуда мураккаб муаммони олади. Фойдалана олиш тармоғини қуришнинг амалдаги принциплари терминал ва хизматларни етказувчи РКҚ (маршрутизатор) ўртасида рақамли оқимни узатишни ташкил қилиш учун тўсиқ бўлиб ҳисобланадиган турли диаметрли симларни улаш, кабелни тармоқлаш ва бошқа ечимларга йўл қўйилади. Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун қуйидаги процедурадан фойдаланиш мумкин:

- ХИРТ потенциал фойдаланувчининг абонент линияси учун  терминал ва коммутацион станция ўртасида рақамли оқимни узатиш учун фойдаланин имконияти тўғрисида хулоса чиқариш имконига эга ўлчашлар ўтказилади;

- АЛ характеристикалари уни ХИРТ учун фойдаоаниш имконига эга бўлса, у тармоқ, линия ва станцион терминал билан жиҳозланади;

- АЛ характеристикалари ХИРТ учун фойдаланиш мумкин бўлмаса, тақсимлаш шкафларида қайта улашни ўтказиш имконияти кўриб чиқилади ва барча зарур ўлчашлар такрорланади;

- ишлаб турган АЛда ҳар қандай тадбирлар кутилган самарани бермаган ҳолатда ХИРТ хизматларини таъминлаб туриш учун мўлжалланган фойдаланаолишнинг янги тармоғини ташкил қилиш зарур.

Бу ечим энг замонавий телекоммуникация хизматларини таъминлаб турувчи фойдалана олишнинг «қўйилган» тармоғини яратиш каби кўриб чиқилиши мумкин. Фойдаланаолишнинг «қўйилган» тармоғи истиқболлиги шундан иборатки, кенг полосали хизматларни таъминлаб туриш учун бошқа усул мавжуд эмас. Масала шундан иборатки, қандай ва қайси вақтда ушбу «қўйилган» тармоқ яратилади.

NGN абонент кириш тармоғига ўтишнинг оралиқ босқичидан бири бўлиб, ҳозирги кунда алоқахизматлари операторлари томонидан кенг қўлланиладиган симметрик мисс кабелларида DSL технологиялари қўлланилиши ҳисобланади.

 3.1-расмда NGN  транспорт тармоғини қурилиш ва ривожлантиришда асосий технологик жиҳатларни таҳлил қилиш имконини берувчи соддалаштирилган звено модели кўрсатилган. Ушбу  модель ихтиёрий тармоқ хизматларини амалга оширишда асосий технология сифатида  IP-технологиясига асосланади.

2-1 rasm 8-bet

 

3.1-расм. NGN  транспорт тармоғининг соддалаштирилган звено модели.

 

Моделнинг қуйи даражаси – сигнал узатиш муҳити.  Ҳамма турдаги хизматлар учун бу даража оптик толали алоқа линиялари (ОТАЛ) ёки рақамли радиореле линиялари (РРЛ) асосида амалга оширилган бўлиши даркор. Баъзи ҳолларда сигнални узатиш мухити сифатида йўлдошли алоқанинг икки тарафлама каналлари ишлатилиши мумкин.

Иккинчи поғонада иккита қатламни ажратиш мақсадга мувофиқ. Қуйи қатламда рақамли трактни ташкил қилиш функцияси бажарилади. Рақамли тракт сифатида STM-n, Ethernet ёки бошқа стандартларга асосланган трактлар ишлатилиши мумкин. Юқори поғона эса белгиланган хизмат кўрсатиш сифати (QoS)ни тақдим этишга жавоб беради. NGN тармоқларида белгиланган (QoS) кўрсаткичларнинг тақдим этилиши ATM, MPLS ва шунга ўхшаш технологиялар ҳисобига амалга оширилади.

Моделнинг учинчи поғонаси, хамма турдаги ахборотни пакет кўринишида алмашиш учун қўлланиладиган IP-технологиядир. Бу поғонада талаб қилинган ўтказиш қобилиятини тақдим этиш, шунингдек, алоқанинг ишончлилигини таъминлаш каби хизматлар амалга оширилади.

Юқорида таъкидланган талабларга жавоб берувчи ва бугунги кунда NGN транспорт тармоқларида ишлатилиши мумкин бўлган базавий технологиялар қуйидагилардир: 

- синхрон рақамли иерархия SDH;

- оптик толада спектрал зичлаштириш  xWDM;

- узатишнинг асинхрон режими ATM;

- POS (Packet Over SDH);

ўз-ўзини тикловчи пакет ҳалқалари технологиялари RPR (ёки DPT,  Dynamic Pаcket Transport — Cisco Systems фирмасининг ечими);

- Gigabit/10 Gigabit Ethernet технологиялари.

Шуни таъкидлаш жоизки, магистрал учун аниқ бир технологиянинг танлови фақатгина техник омилларни инобатга олиши билан белгиланмайди, NGN тармоғи операторининг иқтисодий мувофиқлик масалаларини ечиши ҳам инобатга олинади.

Магистрал ва регионал сегментлар (регионал ташкил этувчиларни хисобга олган ҳолда) нинг қурилишини инобатга олган NGN транспорт тармоғи архитектурасини кўриб чиқамиз. Регионал босқичда транспорт тармоғи кириш имконияти тармоқларини улаш ва мос транспорт хизматларни таъминлаш кўзда тутилган.  Ундан ташқари у бошқа регионал транспорт тармоқлари билан уланиши мумкин. Магистрал даражада қурилаётган NGN транспорт тармоғи регионал сегментлардан келаётган ковергентланган трафикнинг тиниқ транзитига жавоб бериши зарур. Бунда NGN архитектурасининг асосий хусусияти шундан иборатки, пакетларнинг узатилиши ва маршрутизацияси, ҳамда транспорт инфратузилмасининг базавий элементлари (каналлар, маршрутизаторлар, коммутаторлар, шлюзлар) чақирувларни бошқариш ва хизматларни тақдим этиш вақтида ва механизмларидан физик ва мантиқан ажратилган.

Бундай структура янги авлод тармоқларини мавжуд алоқа оператори тармоқларига интеграция қилиш имконини беради. Транспорт тармоғи транзит тугунлар асосидаги юқори ишончлиликка эга бўлган пакетли тармоқ бўлиб охирги тугунларга  уловчи ва пакетли тармоқларни мавжуд канал коммутацияли тармоқлар (УФТТ, мобил, маълумот узатиш ва х.к.) билан боғловчи чегаравий товушли шлюзларнинг пакетли коммутациясини амалга оширадиган ядродан ташкил топган. (3.2-расм).

Softswitch кўринишидаги сигнализация контроллери чақирувларнинг маршрутизацияси ва товушли шлюзларни бошқариш билан шуғулланади. Бу схемада  Softswitch  транспорт тармоғи қурилиши ва эксплуатациясида сезиларли равишда харажатларни камайтирадиган NGN транспорт тармоғини бошқарувчи марказлашган тизим сифатида ишлайди.

 

3.2. Транспорт поғонаси

 

Бугунги кунда амалиётда пакетли технологияларга асосланган, ягона универсал инфратузилмага эга бўлган тармоқлар билан бир қаторда анъанавий  телефон хизматларини амалга оширадиган каналлар коммутацияли тармоқлар мавжуд ва улар яна анча давргача мавжуд бўлади.

2-2

3.2-расм. NGN транспорт тармоғининг тузилиши.

 

Бунда бир қанча “одатий” хизматлари билан тавсифланадиган анъанавий тармоқлар бир қатор афзалликларга эга: улар барқарор даромад келтиради ва вақт билан текширилган тизим ва ишончли интерфейслар орқали ташкил қилинади.  Шуларни инобатга олганда, алоқа операторлари ҳали узоқ вақт мобайнида турли транспорт технологиялари  асосида ташкил этилган параллел равишда мавжуд бўлувчи тармоқлар билан ишлашларига тўғри келади.

 

Мавжуд транспорт тармоғи технологиялари

NGN тармоқларида базавий протокол бўлиб IP ҳисобланар экан, транспорт тармоғи ҳам шу протокол орқали маълумотларни узатишга мослашган бўлиши керак.   Шу сабабли NGN  тармоғини ташкил қилишда қуйидаги магистрал тармоқ технологиялари йиғиндиси бўлиши мумкин.(2.3-расм) :

-     IP/ATM/SDH/оптика;

-     IP/ATM /оптика;

-     IP/ SDH/оптика;

-     IP/оптика.

Бугунги кунда дунё алоқа операторлари фаолиятида тармоқ технологияларининг ривожланиши биринчи навбатда, таянч транспорт тармоқлари қурилиш технологияларининг шиддат билан ривожланиши билан тавсифланмоқда. Алоқа каналларининг ўтказиш полосасини сезиларли даражада оширишга имкон берувчи технологияларга асосий эътибор қаратилмоқда. Булар:  xWDM, SDH, ATM, DPT, Gigabit Ethernet.

Бироқ юқори ўтказиш қобилияти ҳам NGN алоқа операторининг 100% лик мувафаққиятини кафолатламайди. Бу ерда тармоқнинг маълум бизнес моделларни амалга ошириш имконияти, ишончлилик, самарадорлик ва ривожлантиришдаги талабларнинг қониқтирилиши биринчи ўринга чиқади.  

 

2-3

 

3.3-расм. IP протоколи орқали маълумотларни узатиш учун  транспорт  технологияларидан фойдаланиш усуллари.

 

NGN тармоғи учун асосий масалалардан бири бўлиб, тармоқ ядросини қуриш учун технологиянинг танлови ҳисобланади. У тармоқнинг бир қанча йиллар давомидаги ривожланишини ва қўлланиладиган қурилмаларни аниқлаб беради.

NGN транспорт тармоғи технологиясини танлашда қуйидаги омиллар инобатга олиниши керак :

1. NGN тармоғини қуришни режалаштираётган кўплаб катта алоқа операторлари SDH қурилмаларига катта сармояларини киритишган бошқа технологияга ўтиш эса ҳар доим ҳам ўзини оқлай олмайдиган маблағларни талаб қилади.

2. Мавжуд транспорт тармоқларини сақлаб қолиш яна шу билан боғлиқки, таянч тармоқлари қурилишида ишлатиладиган оптик каналнинг ўтказиш қобилияти тобора ошмоқда. Бундай имкониятларни оптик мультиплексорлаш технологиялари (xWDM) тақдим этади.

3. ATM қурилмасини SDH билан солиштирганда, унинг қимматлиги, созлаш ва хизмат кўрсатишнинг мураккаблиги инобатга олинганда, бир қанча масалаларни SDH тармоқларида ишлатилувчи TDM вақт бўйича мультиплексорлаш технологияларини ишлатиш мақсадга мувофлиги кўриниб турибди.   

4.  «де-факто» бўлиб қабул қилинган  IP протоколи деярли барча маълумот узатиш тармоқларининг охирги фойдаланувчиси протоколи ҳисобланади, бу эса кўп ҳолларда анъанавий узатиш муҳитларига киритилган IP технологияси каби содда ечимларни қўллаш кўпроқ фойда келтиришини асослайди.

Юқорида келтирилган умумий даллиллар у ёки бу технологиянинг яққол афзаллигига гувоҳлик бермайди.

Қуйида NGN тармоғида ишлатилиш имкониятига қараб, турли транспорт технологияларининг қиёсий тавсифлари берилади[11].

 

SDH технологияси

Бу технологиянинг танлови асосий трафик анъанавий телефон трафиги бўлиб, бошқа трафикларнинг ташкил этувчилари унчалик катта бўлмаганида (10%гача, бунда ўтказиш қобилиятининг самарадорлиги тахминан 60%гача бўлади) ўзини оқлайди. (3.4-расм)

2

3.4 -расм. Ўтказиш қобилиятининг самарали ишлатилиши.

 

Ўзбекистонда SDH технологияси телефон операторлари томонидан катта мувафаққият билан ишлатилади ва янги SDH тармоқлари қисман, мавжуд тармоқлар билан ягона бошқарувни ташкил этиш учун қурилган.

SDH технологиясининг камчиликлари сифатида сезиларли харажатлар туфайли маълумотларни узатишда ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланмасликни кўрсатиш мумкин.

 

ATM технологияси

Тармоқ операторининг асосий вазифаси реал вақтда мультимедиа трафигини ва телеметрияни (видеодастурларнинг трансляцияси, датчиклар ва бошқа қурилмалардан хизмат кўрсатиш трафигини узатиш, буларда ахборотнинг кечикиши критик аҳамиятга эга) узатиш бўлганда ATM технологиясини ишлатиш самарадор ҳисобланади.

ATM тармоғи мижознинг бутун тармоқ бўйлаб юқори QoSни тақдим этади ва баъзи холларда ўзини иқтисодий томондан оқлайди.

 

Gigabit Ethernet технологияси

Gigabit Ethernet технологияси ўзининг юқори тезликда маълумот узатиши ва паст нархи эвазига маълумот узатиш магистрали сифатида кенг тарқалди.  Gigabit Ethernet ва 10-Gigabit Ethernet технологияларини шаҳар масштабидаги NGN тармоғининг таянч қисмини қуришда ишлатиш иқтисодий самарали ҳисобланади. Чунки бунда канални ҳосил қилувчи махсус қурилмалардан воз кечилади ва тармоқнинг таянч қурилмалари сифатида локал тармоқ ишлатиладиган марказий маршрутизацияловчи коммутаторлардан фойдаланилади.  Бу мақбул даражадаги рад этишларга бардошлиликни ва оптик алоқа каналларининг ўтказиш қобилиятини бир қанча Гбит/с гача ошириш имконини беради (тўлиқ дуплексни ҳисобга олган ҳолда).

 

xWDM технологиялари

Турли тўлқин узунлиги бўйича мультиплексорлаш технологияларининг танлови турли мавжуд магистрал технологиялар-SDH, ATM, Gigabit Ethernet ва бошқаларнинг трафигини узоқ масофага ва юқори даражадаги ишончлилик билан узатишни таъминловчи универсал транспорт муҳитини қуриш зарурияти бўлганда асослидир.  Қоидага мувофиқ  xWDM тармоқлари трафикнинг сезиларли ошишида SDH/ATM тармоқларнинг мантиқий ривожланиши ҳисобланади.

 

POS технологияси

ATM/SDH тармоқларида IP трафикни узатишда фойдали ахборот SDH тармоғининг ўтказиш қобилиятининг 80% дан кам қисмини ишлатади.  Бу муаммони ечишда  бевосита фойдали маълумотнинг SDH нинг ҳар бир кадрида акс этишини таъминловчи POS (Packet Over SDH) технологияси ишлатилади.(бунда 155Мбит/с тезликда ўтказиш қобилияти 149,76Мбит/с га тенг).  Бу технологиянинг ишлатилиши  ATM билан солиштирганда тармоқ инфраструктурасини сезиларли даражада соддалаштиради ва шу билан бирга унинг нархини туширади ва узатиш қобилияти самарадорлигини оширади. 

Ўзбекистонда POS технологияси ҳали кенг тарқалмаган, бундан ташқари POS интерфейсли қурилмалар ҳанузгача  қиммат. 

Мавжуд транспорт тармоқларининг хусусиятлари 3.1-жадвалда келтирилган.


3.1-жадвал.

Мавжуд транспорт тармоқларининг қиёсий тахлили

 

 

 

 

 

 

Техно-

логиялар

Хусусиятлари

Соддалиги

Резервлаш механизмининг мавжудлиги

“тиниқ” алоқа каналининг мавжудлиги

Ривожланишга мойиллиги

Технологик ўзаро мослашувчанлк

Арзонлиги

Қурилмаларни созлаш осонлиги

Каналдан самарали фойдаланиш

Ўтказиш полосасининг динамик бошқаруви

QoS ни таъминлаш

SDH

+

+

+

+

+

+

+

ATM

+

+

+

+

+

RPR

+

+

+

+

+

GE

+

+

+

+

+

+

+

+

+


ОТАЛ ресурсларини ишлатиш 

Ўзбекистоннинг барча худудларида оптик толали алоқа линиялари (ОТАЛ) асосидаги транспорт тармоқлари қурилган ва уларнинг ресурслари NGN тармоғини амалга оширишда ишлатилиши мумкин.  3.5-расмда оператор STM трактларини ҳосил қилмасдан NGN тармоғининг янги транспорт воситаларини ҳосил қилишда ишлатиши мумкин бўлган ёндашув акс эттирилган.

 

3

3.5-расм. NGN тармоғи учун янги транспорт ресурсларининг хосил бўлиши.

 

Умумий миқдори K+L га тенг бўлган ОТ дан гурух икки толалар тўплами ажратилади. К толалардан иборат биринчи тўплам аввалгидек SDH қурилмалари билан зичлаштирилади. Зарур бўлган STM  трактлари миқдорини хосил қилиш учун ихчам спектрал зичлаштирувчи DWDM қурилмаси ишлатилиши мумкин.  толалардан иборат иккинчи тўплам  NGN тармоғи учун кенг полосали IP-трактларини ҳосил қилиш учун ишлатилади, масалан  Gigabit Ethernet технологияси асосида. NGN тармоғи транспорт ресурсларини ҳосил қилишнинг бундай ёндашуви ўтиш даври учун оптимал ҳисобланади.

Бундай  ёндашув NGN транспорт тармоғи қуришнинг эволюцион стратегиясини ифодалайди. Бу концепция мавжуд алоқа тармоқлари операторларига асос бўлиб ҳисобланади. Бироқ баъзи операторлар учун бирданига янги пакетли NGN тармоғига ўтиш маъқул келиши мумкин. Бу ҳолда SDH қурилмаси ё олиб ташланади, ёки кейинчалик ATM  коммутаторлари билан ишлатиш учун олиб қолинади.  Бу NGN тармоғининг транспорт инфраструктураси “SDH устида ATM”  тамойилига асосланишини англатади. Шунингдек бошқа ечимлар ҳам мавжуд. Хусусан, SDH  қурилмаларининг янги авлоди (NGSDH) кўпинча Ethernet портларига эга бўлади ва бу “SDH устидан Ethernet”  технологиясини ишлатишга имкон беради.  Бундай ёндашув SDH асосидан транспорт тармоғини самарали бошқариш имкониятлари туфайли жозибали ҳисобланади.

NGN тармоғида оптик транспорт тармоғини ишлатиш 3.10-расмда акс эттирилган.

2-11

 

3.10-расм. NGN тармоғида оптик транспорт тармоғини ишлатиш

 

MPLS транспорт тармоқлари

Тармоқнинг ўзаро узоқлашган абонентлари орасида жонли трансляция режимида видео ва аудио коммуникацияларни таъминлаш учун NGN тармоғи магистралларида белги бўйича мультипротокол коммутация  MPLS (Multi-Protocol Label Switching) каби технологиялар ишлатилишни тақозо этилади. MPLS технологиясининг ишлатилиши Интернетга уланиш учун стандарт хизматлар тўплами етишмаётган ёки тақдим қилиниши аниқ иккинчи поғонали протоколида ишлатилаётган қурилмага, ва қатъиян ажратилган виртуал каналлар турига  боғлиқ бўлган оператор синфидаги катта тармоқларда максимал самарадор.

Алоқа операторини MPLS-оператор тармоқларига ўтиши тармоқнинг ҳар бир қисмида  аниқ чекланган хизматлар тўпламига эга бўлган анъанавий гетерогенли тармоқдан (3.11-расм) тармоқнинг ихтиёрий нуқтасидан уланиш имкониятига эга бўлган хизматлар тўплами бирлаштирилган тармоқ (3.12-расм) қа ўтиш мисолида кўрсатилган.

 

3.11-расм. Анъанавий гетерогенли транспорт тармоғи

 

15

 

3.12 -расм. Гетероген  транспорт тармоғи асосидаги умумий хизматлар тўпламили  MPLS тармоғи

 

NGN тармоғи ядросида MPLS технологиясини ишлатиш алоқа операторларига, катта корпоратив буюртмачиларга географик узоқлаштирилган офисларни қамраб олувчи тақсимланган виртуал хусусий тармоқларни қуриш каби хизматларни тақдим этиш имконини беради. Бундан ташқари, ATM, Frame Relay, MPLS/IP тармоғи  устидан Ethernet виртуал каналларини, тармоқнинг ўзи бу технологияларни амалга оширмаса ҳам (яъни, оператор тармоғида ATM/Frame Relay коммутаторлари мавжуд бўлмаса ва тармоқ Ethernet технологияси асосида қурилмаган бўлса) ташкил қилиш имконияти мавжуд.   Виртуал каналларни тақдим этиш сифатини назорат қилиш бўйича кенгайтирилган хизматларнинг мавжудлиги, SDH қурилмалари томонидан реал физик каналларни ҳосил қилишдаги  тавсифларга мос келишига  эришиш мумкин.

 

 

 

Назорат саволлари:

1.    Абонент кириш ва транспорт поғоналарининг асосий қурилмалари нималардан иборат?

2.    Абонент кириш поғонаси функциясини тушунтиринг.

3.    Транспорт поғонаси элементлари  нималардан иборат?

4.    SDH, ATM, Gigabit Ethernet , xWDM, POS технологияси хусусиятларини тушунтиринг.

5.    NGN тармоғида ОТАЛ ресурсларини ишлатиш муҳити қандай?  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-МАЪРУЗА

ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ АСОСИЙ ПРОТОКОЛЛАРИ

 

Режа:

4.1. NGN тармоқларини бошқариш протоколлари. NGN да протоколларнинг ўрни ва роли

4.2. SIP ва SIP-T протоколлари

4.3. Н.323 протоколи

4.4. Megaco /Н.248 протоколи

4.5. MGCP протоколи

4.6. BICC протоколи

4.7. SIGTRAN протоколи

 

 

4.1. NGN тармоқларини бошқариш протоколлари.

NGN да протоколларнинг ўрни ва роли.

 

NGN тармоқларини турлича мавжуд бўлган (Интернет ва УФТф) тармоқларига хос бўлган фрагментларини бирлаштирувчи тармоқ ечимлари сифатида кўриб чиқиш мумкин. Шунингдек NGN тармоқда Интернет протоколлари (масалан, IP, TCP, UDP, FTP. HTTP, SMTP) каби, УФТф тармоғи протоколлари (масалан, ОКС7, EDSS1, V5интерфейс протоколлари) қўлланилади. Бундан ташқари, NGN тармоғининг айрим протоколлари мультисервисли тармоқни яратиш доирасида Интернет ва УФТф тармоқларининг ўзаро ишлаш принципига бевосита ёки билвосита боғлиқ ҳолда истиқболли ҳисобланади. NGN протоколлари шартлиликнинг айрим қисмлари билан қуйидагича таснифлаш мумкин:

- Интернет тармоғининг таянч протоколлари: IP, ICMP, NCP, UDP.

- транспорт протоколлари: RTP, RTCP.

- сигнали протоколлари: SIP. Н.323, SIGTRAN. MEGACO/H.248, MGCP. RSVP. SCTP. ISUP. BICC. SCCP. INAP.

- маршрутлаш прокотоколлари: RIP, IGRP. OSPF, IS-IS. EGP, BGP. [DRP. TRIP.

- ахборот хизматлари ва бошқариш протоколлари: SLP. OSP. LDAP. SNMP.

- хизматлар протоколи: FTP. SMTP. HTTP, G.xxx кодеклар, H.xxx. факс Т.37, Т.38, IRP! NNTP.

Икки тез мослашувчан коммутаторларнинг ўзаро таъсирлашиши учун иккита протокол қўлланилиши мумкин, улардан бири SIP (SIP-T) протоколи IETF  қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган, иккинчиси BICC эса ITU-T орқали спецификацияланган. Бугунги кунда ўзаро таъсирлашиш ролига BICC протоколи нафақат ОКС № 7 сигнализацияси билан, балки  DSS1 сигнализация билан ишлаш имкониятига эга бўлсада SIP-T протоколи даъвогарлик қилмоқда. Ericsson компаниясининг маълум Engine ечимида телефон серверлари (тез мослашувчан коммутаторлар) орасидаги ўзаро таъсирлашиш IP-тармоқларда ишлаш учун мўлжалланган, BICC CS-2 га кейинги ўтишли  ATM (AAL1/AAL2) транспорт устида ишлатишга мўлжалланган BICC CS-1 протоколи бўйича амалга оширилади.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, SIP-T ва BICC ҳозир деярли бир хил функционал имкониятларга эга бўлсада, ишлаб чиқишда бўлган BICC CS-3 эса ҳатто SIP-T билан ўзаро таъсирлашиш имкониятини кўзда тутади, умуман унинг тез мослашувчан коммутаторлар қурилмаларига амалий жорий этилиши, одатда АТМ-тармоқда ишлаш зарурати мулоҳазаларидан келиб чиқиш билан бўлиб ўтади. Шу билан бирга, АТМ-Форум материалларида таъкидланадики, яқин келажакда Н.323, SIP, H.248 ва BICC протоколлари параллел мавжуд бўлади, ITU-T ва IETF протоколларнинг кейинги ҳаракатлари NGN талабларини қониқтириш учун SIP ва Н.248 протоколларни такомиллаштиришга қаратилади.

Тез мослашувчан коммутаторлар асосидаги NGN тармоқларни яратишда стандарт ва самарадор протоколнинг бўлиши муаммоси қолади, лекин биринчи навбатда, айнан бу қурилмаларнинг бир-бирлари билан ўзаро таъсирлашиши учун бугунги кунда, асосан, тез мослашувчан коммутаторлар орасида ўзаро таъсирлашиш учун SIP/SIP-T протоколларини,  тез мослашувчан коммутаторларнинг уларга бўйсунадиган коммутацион қурилмалар билан ўзаро таъсирлашиши учун эса MGCP/Megaco/H.248 стандартининг протоколларини ишлаш таклиф этилади. У ва бу протоколлар  IETF да ишлаб чиқилди ва шунинг учун дастлаб IP-тармоқларга мўлжалланган. Бу уларнинг мавжуд Интернет протоколлари стекларига осон интеграцияланишини билдиради.

4.1-расмда тез мослашувчан коммутаторнинг  NGN тармоғининг бошқа элементлари билан ўзаро таъсирлашиши схемаси келтирилган. Улар орасидаги муқаррар фаворит SIP протоколи ҳисобланади.

SIP мультимедиали сессияларни ўрнатиш, ўзгартириш ва тугатишга имкон имкон берадиган амалий даража протоколи ҳисобланади. Унинг хабарлари матнли формати уларнинг кодланишини, декодланишини ва таҳлил қилинишини сезиларли соддалаштиради ва бу исталган дастурлаштириш тили асосидаги протоколни ишлатишга имкон беради. SIP хабарларидаги ахборот майдонларининг сони атиги бир неча ўнлабларни (Н.323 протоколида юзлаб бўлганида) ташкил этади. Табиийки, бундай протокол тезроқ ва самаралироқ ишлайди, бу тез мослашувчан коммутаторлар ўзаро таъсирлашганида жуда муҳим.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


4.1-расм. Тез мослашувчан коммутаторнинг  NGN тармоғининг бошқа элементлари билан ўзаро таъсирлашиши схемаси

GK — Gatekeeper (дарвозабон);

SG — Signalling Gateway (сигналлар шлюзи);

TG — Trunking Gateway (боғланиш линиялари шлюзи);

AG — Access Gateway (уланиш шлюзи);

МАКмультисервисли абонентлар концентратори

 

Бундан ташқари, IETF модификацияланган SIP-T (SIP for Telephony) протоколини ишлаб чиқди. Асосан бу ОКС № 7 сигнализациясининг SIP протоколи билан интеграцияланиши мақсадида амалга оширилган. SIP-тармоғининг ОКС № 7 тармоғи билан ўзаро таъсирлашиш тугуни ISUP хабарларини SIP-хабарларга инкапсуляциялайди ва уларнинг ташилишини таъминлаш учун ISUP хабарларидан маълумотлар қисмини SIP-хабарлар сарлавҳасига трансляциялайди.

MGCP/Megaco/H.248 стандарти протоколларининг ишлаши асосида қурилмалар комплекси алоҳида функционал блокларга бўлиб чиқилиши кўзда тутиладиган шлюзлар декомпозицияси принципи ётади. Функционал блокларни умумлаштирилган ҳолда қуйидаги тарзда тавсифлаш мумкин:

■  транспорт (медиа) шлюзи — Media Gateway (MG),

■ шлюзни бошқариш қурилмаси — Media Gateway Controller (MGC).

Н.248, MGCP протоколларига мувофиқ чақирувларни қайта ишлашнинг бутун интеллекти MGC контроллерда жойлашади, транспорт шлюзлари эса фақат ундан келадиган командаларни бажаради. Бунда транспорт шлюзи ҳар хил турлардаги оқимлар ва сигналли хабарларни ўзгартиришнинг барча функцияларини бажаради ва контроллерга бутун сигналли маълумотларни узатади, контроллер уни қайта ишлаш билан транспорт шлюзининг кейинги ҳаракатини аниқлайдиган командани беради.

Транспорт шлюзларининг ишлашини бошқариш учун MGC контроллерлар, ҳам пакетли тармоқлардан, ҳам каналлар коммутациясига асосланган телефон тармоқларидан сигналли маълумотларни олиши ва қайта ишлаши керак. Пакетли тармоқларда сигналли маълумотлар кўп ҳолларда SIP протоколи бўйича ёки Н.323 Тавсиялари асосида ўтказилади. Бу протоколлар IP-транспорт устида ишлайди, модомики, MGC контроллер ҳам транспорт шлюзлари билан ўзаро таъсирлашиши учун пакетли тармоққа (IP-тармоқ) чиқишга эга экан, у ҳолда MGC контроллерда турли стандартлардаги  сигналли маълумотларни (масалан, SIP ва Н.323) олиш учун мос интерфейсларга эга бўлиш етарли бўлади. Шу билан бир вақтда телефон канали сигнализацияси – умумий каналли (ОКС № 7, PRI ISDN) ёки ажратилган сигналар каналлари (АСК) бўйича  каналларни коммутациялаш муҳитида ўтказилади, кўплаб MGC контроллерлар эса бу муҳитга тўғри чиқишга эга эмас, шунинг учун классик телефон сигнализациясини етказиш учун уни пакетлиIP-транспортга инкапсуляциялаш зарур бўлади.

Юқорида таъкидланган протоколлардан ташқари, тез мослашувчан коммутаторларда IP-тармоқ бўйича ОКС № 7 сигналларини узатиш учун BICC протокол ва IP-тармоқ бўйича DSS1 ISDN сигналларини узатиш учун IPDC протокол ишлатилади.

BICC (Bearer Independent Call Control) протоколи ХЭАИ-Т да 1999 йилдан ишлаб чиқилмоқда ва иккита ОКС № 7 тармоқларни пакетли коммутация тармоғи орқали уланиши учун ишлатилишига мўлжалланган. Бу протоколга мавжуд ОКС № 7 сигнализация протоколлари тўпламининг яна бир нимтизим-фойдаланувчиси сифатида қараш мумкин.

Аслида BICC протоколи боғланишларини бошқариш хабарлари хабарларни узатиш нимтизими (МТР) орқали ташилиши мумкин. Унга тўлиқ янги протокол сифатида қараш мумкин. BICC хабарлари бошқа пакетли тармоқлар орқали ҳам ташилиши мумкин. Бу ерда мазмун қуйидагича: агар фойдаланувчилар маълумотлари оқимларини ташиш учун бошқа пакетли тармоқ яратилса, нима учун ажратилган сигнализация пакетли тармоғини сақлаш ва хизмат кўрсатиш керак? BICC протоколининг бу мультитранспортли қобилиятига ундан ISUP да мавжуд бўлган процедураларни ташишга кирадиганларини олиб ташлаш ва уларни сигнализацияни ташиш конверторида (signaling transport converter) жойлаштириш йўли билан эришилади. Бунда  BICC протоколи сигналли маълумотларни узатиш усулига боғлиқ бўлмай қолади.

Қурилмаларни бошқариш учун Интернет-протокол (IPDC, Internet Protocol for Device Control) шлюзларни бошқариш учун ва нутқни узатишда пакетли тармоқлар ичида транспорт оқимларини ташкил этиш учун турли IP-телефония қурилмалари ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлатилади. Бундан ташқари, IPDC протокол IP-тармоқ бўйича УФТТ/ISDN сигналли маълумотларни ўтказиш учун хизмат қилади (масалан, тез мослашувчан коммутаторнинг ишлатилишларидан бирида DSS1 хабар IPDC хабарга ўзгартирилади). IPDC протоколи ишлатилишили қурилган тармоқ архитектураси Н.248 Тавсиялар асосидаги тармоқдаги каби шлюзлар декомпозицияси ғоясига асосланади.

Айтилганлардан тушунарли бўлиб қоладики, тез мослашувчан коммутатор мутлақо турли архитектурага эга бўлган сигнализация протоколлари билан ишлашни ва 4.2-расмда кўриниб турганидек турли технологияларга асосланган транспорт шлюзлари билан ўзаро таъсирлашишни “билиши” керак. Тез мослашувчан коммутаторлардаги бу масалаларга боғлиқ бўлган ечим, масалан, қурилманинг аппаратлар қисми ва дастурий ядроси орасида чақирувларни қайта ишлаш ва маршрутлаштириш функцияларидан ўзаро таъсирлаш функцияларини махсуслаштирилган протоколлар орқали ажратишга асосланиши мумкин сигнализация ва қурилмаларни бошқариш протоколларининг барча хабарлари чақирувларни қайта ишлаш ягона дастурий моделида тақдим этиш учун қулай бўлган ягона кўринишга келтирилади.

Бошқариш функциялари ва маълумотларни ўтказиш ажратилган архитектура ўзаро таъсирлашиш вертикал очиқ протоколларининг бўлишини талаб қилади (4.3-расм).

4.1-жадвалда NGN тармоғи бошқариш архитектурасидаги протоколларнинг функционал вазифалари акс эттирилган. Ҳар бир протоколнинг пайдо бўлишида ўз мантиғи кузатилади. Масалан, мультимедиали хизматларни оммавий жорий этилишини таъминлаш учун Интернет тармоғи технологияларини монанд ишлатадиган протокол қўлланилишида сода ва қатор абсолют янги иловалар ва хизматларни жорий этишга имкон бериши талаб қилинди. SIP-протокол ўзида бу функцияларни идеал мужассамлантирган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


4.2-расм. Тез мослашувчан коммутаторнинг тармоқ доираси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


4.3-расм. NGN тармоғида протоколларнинг ўзаро таъсирлашиши схемаси

Пакетли тармоқларда бутун қатор классик телефон хизматларини таъминлашга операторларнинг интилишлари ISUP протоколининг эволюцияси сифатида BICC протоколининг пайдо бўлишига олиб келди.

Табиийки, ажратилган архитектурага ўтишда протоколда шлюзлар элементларини бошқариш зарурати вужудга келади ва асосий йўналиш  Н.248 протоколини такомиллаштириш бўлиб қолди, у SIGTRAN IETF (Megaco ишчи гуруҳи) ва ITU-T ларнинг биргаликдаги уринишлари орқали яратилди. SIGTRAN протоколлари доирасидаги ишлар TCP/IP стекидан фойдаланилгандагига қараганда сигнализация маълумотларини ишончлироқ таъминланиши учун зарур бўлиб қолди.

 

4.1-жадвал.

NGN тармоғи чақирувларни бошқариш протоколларининг функционал вазифалари

 

Протокол

NGN тармоғидаги функция

Изоҳ

SIP

Алоқа сеансини ўрнатиш ва бошқариш

IP-тармоқлар бўйича ҳам товушли, ҳам мультимедиали чақирувларни ўрнатиш учун қўлланилади. Интернетда қабул қилинган жуда кўплаб ишланган механизмларни ишлатади ва Н.248 протоколига қараганда соддароқ ҳисобланади. Терминал қурилмаси SIP-агент дастурий таъминотига эга. Интелектуаллик таянч тармоғидан абонент қурилмаларига сурилади.

SIP-T

УФТТ ISUP сигнализацияни SIP-тармоқ орқали узатиш

SIP-тармоғи бўйича ISU хабарларни “очиқ”узатилишини таъминлайдиган SIP протоколининг махсус тури. Ҳақиқатда SIP-тармоқ бу ҳолда сигнализация транзит пункти функциясини бажаради. Стандартлаштириш бўйича ишлар УФТТ да қабул қилинган барча функционалликни таъминлаш учун давом эттирилмоқда.

Н.323

Алоқа сеансини ўрнатиш ва бошқариш

IP-тармоқ бўйича товушларни узатиш тармоқларида энг кенг тарқалган протокол. SIP протоколига қараганда қийин ўлчамлаштириладиган ва камроқ истиқболли ҳисобланади.

Н.248/ Меgасо

Пакетли тармоқда уланиш шлюзларини бошқариш

Энг истиқболли ва ишлаб чиқиладиган стандарт. Потен­циал жиҳатдан турли қурилмаларнинг мослашувчанликлари бўйича анча кўп имкониятларни таъминлаши керак.

MGCP

Пакетли тармоқда уланиш шлюзларини бошқариш

Бу протоколдан фойдаланишли тармоқларнинг мавжудлигига қарамасдан, уни ривожлантириш бўйича кейинги ишлар протоколнинг ўзига хос туфайли муаммоли кўринади.

BICC

Бошқариш даражалари ва маълумотларни ўтказиш ажратилган тармоқларда чақирувларни бошқариш

Ишлатиладиган ўтказиш тармоғининг турига (IP, ATM) боғлиқ бўлмаган боғланишни ўрнатиш протоколи. УфТТ/ИХКТ(ЦСИО) тўлиқ хизматлар тўпламини ишлатади. Нафақат сигналли процедуралар, балки тармоқ архитектурасини тавсифлайдиган стандартлар комплектига эга. Протоколнинг асосий ғояси пакетли тармоқлар ишлатилганида классик телефониянинг барча қабул қилинган хизматларини тўлиқ ишлатилишини таъминлаш ҳисобланади. 3GPP томонидан 3G мобил алоқа тармоқлари учун қабул қилинган.

SIG-TRAN

IP-тармоқ бўйича бошқариш ва сигнализация протоколларини узатиш

IP-тармоқ бўйича сигнализациянинг ишончли узатилишини таъминлаш учун IETF таклиф этадиган стандартлар тўплами.

 

 

Шундай қилиб, қурилмаларнинг у ёки бу протоколларни қўллаши  талаб қилинадиган тармоқ функционаллигини таъминлаш билан тўғридан-тўғри боғланган. Қуйида NGN протоколлари атрофлича ёритилган.

 

4.2. SIP ва SIP-T протоколлари

 

SIP IP-тармоқ бўйича унинг ёрдамида мультимедиали сессиялар ёки чақирувларнинг ўрнатилиши, модификацияланиши ва тугатилиши каби операциялар амалга ошириладиган амалий даража протоколи ҳисобланади. Мультисервисли тармоқларда SIP Н.323 да ишлатилганидагига ўхшаш функцияларни бажаради. SIP сессиялари мультимедиали конференцияларни, масофавий ўқитиш, Интернет-телефония, ва бошқа шунга ўхшаш иловаларни ўз ичига олиши мумкин. Бугун у халқаро стандарт ролига даъвогарлик қилмоқда.

SIP Интернет хостлари орасида алоқа сеансларини ўрнатиш учун мўлжалланган. Интернетнинг бутун трафигига хусусиятли бўлганидек, бу сеанслар бир даражали табиатга эга. Протокол махсуслаштирилган SIP серверларни кўзда тутади, лекин уларнинг ишлатилиши шарт эмас. Бу SIP серверлар рўйхатга олиш, қайта манзиллаштириш ва бошқа функциялар учун хизмат қилиши мумкин. SIP протоколи тўлиқ тақсимланган сервисли моделни қўллаб-қувватлайди. Сервислар фойдаланувчилар терминалларида (телефонларда, PDA ва бошқаларда), SIP серверларда ва уларнинг исталган комбинациясида бўлиши мумкин.

SIP протоколи Н.323 протоколидан кўплаб нисбатларда фарқланади. SIP 2002 йилда RFC 3261 сифатида стандартлаштирилган ва эълон қилинган. Қўшимча товушли хизматларни аниқлаш устида ишлар ҳозирча бошланғич босқичида турибди. Лекин SIP бутунлигича Интернет протоколларга (хусусан, HTTP) асосланиши туфайли у товушли ва ахборот сервисларининг интеграцияланишига анча қисқа йўлни очмоқда. SIP специфик фойдаланувчи интерфейсини IP-терми­налга юклаш каби имкониятларни қийинчиликсиз ишлатилишига имкон беради. Бундан ташқари, янги сервис имкониятларини қўшиш ва протоколнинг кенгайтиришни мослашувчанлик соҳасидаги муаммоларни ҳосил қилишга хавфларсиз амалга ошириш мумкин, чунки   SIP специфи­кацияси Интернет принципларига таянади.

Н.323 протоколи каби  SIP протоколи аниқ белгиланган тармоқлараро интерфейсга эга эмас. Лекин мультимедиа-алоқа кўп нуқтали сеансларини бошқариш бўйича ишчи гуруҳ (Multiparty Multimedia Session Control, MMUSIC) “SIP Best Current Prac­tices for Telephony” лойиҳа доирасида бу масалани тезроқ ҳал этиш мақсадларида тармоқларда SIP ва Megaco протоколларини биргаликда ишлатиш устида ишларни бошлади. Бу телефон тармоқларини ўзаро боғланишларига нисбатан меъёрий талабларни қониқтирадиган ва SIP асосида хизматларни кўрсатиш тақсимланган моделига ўтишга кўмаклашадиган инфратузилмани тақдим этадиган тармоқларни яратишга имкон беради.

Интелектуал мижозларли модель тижоратда ва кичик компанияларнинг индивидуал фойдаланувчилари учун маълумотларни узатиш учун тўғри келади (4.4-расм). Бу модель корхонада мижоз кенгайтирилган хизматларни қўллаш учун учун зарур интелектга эга бўлишини билдиради. Қўллаш телефон даражасида унга ўрнатилган SIP ёки кенгайтирилган хизматлар шлюзи (Enhanced Services Gate­way, ESG) орқали амалга оширилиши мумкин. Бинобарин, кенгайтирилган хизматлар шлюзи маршрутизаторлар, УАТС ва SIP ўрнатилган локал тармоқ коммутаторларини алмаштириши мумкин. Телефон станциясига боғланиш билан зарур хизмат кўрсатиш сифатини ва сервис синфларини қўллашли IP асосидаги исталган ахборот канали бўлиши мумкин.

Янги сервисларни қўллаш телефон муҳитида ҳам энг сезиларсиз, ҳам етарлича  сезиларли ўзгатиришларни талаб қилиши мумкин. Энг оддий ҳолда фойдаланувчилар мавжуд УАТСларни ёки оддий телефонларни сақлаши ва анъанавий телефон сигнализациясини SIP ни қўллашли телефонлар учун SIP асосидаги сигнализацияга ўзгартириш учун ESG ни ўрнатиши мумкин. Бу телефонларга трафик Ethernet учун стандарт кабеллар бўйича узатилади. Энг қизиқарлиси, SIP асосидаги тармоқ кўплаб ўзига жалб қиладиган функцияларли IP-сервис Centrex сифатида кўриниши мумкин. Бунда фойдаланувчи телефони ва ПК умумий протоколлар тўпламига мувофиқ ишлайди ва ҳам оператор тармоғи орқали қўлланиши, ҳам тўлиқ усиз ишлаши мумкин. Ҳисобга олиш керакки, SIP бир даражали протокол ҳисобланади. Қандай сервисларни танлаш ва ишлатиш қарори тармоқ архитекторида қолади.

 

 

 

 

4.4-расм. SIP протокол асосидаги интеллектуал мижозли модель

 

Албатта, телефон чақируви сигнализациясини ва бирлаштирилган аудио маълумотларни IP тармоқ орқали узатиш анъанавий телефония олдида сезиларли авзалликларни олишга имкон беради. Лекин VoIP тармоқлари барибир анъанавий телефон тармоқларида ажралган ҳолда мавжуд бўла олмайди. SIP асосидаги телефон тармоғи УФТТ билан ўзаро таъсирлашиши керак.

SIP телефон тармоғининг муҳим характеристикаси УФТТга нисбатан очиқлиги хоссаси ҳисобланади. ОКС № 7 каби УФТТ протоколларида ишлатиладиган кутишли чақирув, текин чақирув ва бошқалар каби анъанавий телефон хизматлари SIP тармоғи орқали фойдаланувчи сезадиган кераксиз фарқ йўқотиладиган тарзда, шу билан бир вақтда SIP нинг тез мослашувчанлигини чекламасдан тақдим этилиши керак. Бир томондан SIP охирги нуқта ОКС № 7 орқали уланадиган қурилмага қараганда кўпроқ оддий SIP-телефон ҳисобланган хизматларни тақдим этиш учун оддийликларни қўллаши талаб қилинади. Бундан ташқари, бошқачасига SIP орқали қўлланмайдиган,  функцияларни очиқлигини таъминлаш учун ОКС № 7 маълумотлари шлюзларда - ОКС № 7 ва SIP ларнинг ўзаро таъсирлаши нуқталарида мумкин бўлиши мавжуд. Иложи борича ОКС № 7 маълумотлари SIP тармоғида бошқа томонда УФТТ-IP интерфейс орқали тўлиқ ва қандайдир йўқотишларсиз мумкин бўлиши керак. Айрим чеклашлар тармоқлар орқали маълум маълумотларни узатиш учун ўз ОКС № 7 параметрларини ишлатиши туфайли вужудга келади.

SIP телефон тармоғининг бошқа муҳим характеристикаси SIP сўровларини маршрутлаштиришлилиги ҳисобланади. Бу телефон чақирувини ўрнатадиган SIP сўров ўз сарлавҳасида унинг SIP тармоғи орқали юборилиши жойига прокси-сер­верлар томонидан маршрутлаштирилиши учун етарли бўлган маълумотларга эга бўлиши керак. Одатда бу чақириладиган номер каби чақирув параметрлари ОКС № 7 сигнализациядан SIP сўровларга ўтказилиши кераклигига олиб келади. SIP тармоғидаги маршрутлаштиришга навбати билан TRIP ёки ENUM каби механизмлар таъсир этиши мумкин.

SIP-T (SIP for Telephones) протоколи анъанавий телефон сигнализацияси маълумотларини SIP протоколи хабарларига инкапсуляциялашни таъминлайди 4.2-жадвал). SIP-T инкапсуляция (encapsulation) ва трансляция (translation) технологиялари ёрдамида SIP телефон тармоғи характеристикаларини сақлаб туради. SIP-ISUP шлюзда ОКС № 7 тармоғи ISUP нимтизимининг хабарлари хизматлар учун талаб қилинадиган маълумотлар SIP сўровдан ташлаб юборилмаслиги учун SIP протоколи хабарларига инкапсуляцияланади. Бундан ташқари, SIP сўровлари учун маршрутлаштириш масалаларини ечилишини таъминлайдиган воситачилар - прокси-серверлар ISUP протоколларини қўлламайди. Шунинг учун ISUP хабарлардан бир қанча критик маълумотлар SIP мос сарлавҳаларига SIP протоколининг сўрови қандай маршрутлаштирилишини ўрнатиш мақсадида трансляцияланади.

 

 

4.2-жадвал.

УфТТ-IP тармоқларининг ўзаро таъсирлашиши бўйича талабларни бажарилишига имкон берадиган SIP протоколининг хоссалари

 

ОКС № 7 - SIP ўзаро таъсирлашишга талаблар

SIP-T функциялари

ISUP сигнализация учун очиқлик

ISUP хабарларини SIP танасига инкапсуляциялаш

ISUP га боғлиқ равишда SIP хабарларининг маршрутлаштиришлилиги

ISUP маълумотларини  SIP сарлавҳасига трансляциялаш

ISUP сигнализация «mid-call» хабарларини узатиш

 «mid-call» сигнализация учун INFO усулининг ишлатилиши («midcall»-боғланиш ўрнатилишидаги сигналли маълумотлар)

 

 

4.3. Н.323 протоколи

Н.323 бу уларнинг барчаси оддий Н.323 номлансада протоколлар комплекси ҳисобланади . ITU-T Н.323 стан­дарти пакетли тармоқлар бўйича, хусусан хизматлар сифатини (QoS) кафолатламайдиган Интернет ва Интранет тармоқлари бўйича чақирувларни ўрнатилишини, товушли ва видео трафикларни узатилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган. У IETF гуруҳи ишлаб чиққан Real-Time Protocol и Real-time Transport Control Protocol (RTP/RTCP) протоколларни, шунингдек G.xxx туркумдаги ITU-T кодекларни ишлатади.

Н.323 протоколининг умумий ишлатилиши учун тўртта мантиқий объект ёки компонентлар талаб қилинади: терминал, шлюз (GW), дарвозабон (GK) ва кўп томонлама алоқани бошқариш блоки (MCU) (4.5-расм).

 

4.5-расм. Н.323 архитектураси

 

Н.323 протоколининг мураккаблиги шундан иборатки, хизматларни тақдим этиш учун турли протоколларнинг компонентларини биргаликда ишлатилиши зарур ва улар орасида аниқ чегара мавжуд эмас. Масалан, чақирувни қайта манзиллаштириш Н.450, Н.225.0 ва Н.245 протоколларининг қисмларини ишлатилишини талаб қилади. Бундан ташқари, Н.323 протоколи ўша бир функциянинг бир неча ишлатилиши усулларини тақдим этади. Масалан, Н.245 ва Н.225.0 протоколларининг учта турли биргаликда ишлатилиши усуллари мавжуд. H.323vl бошланғич версияда ҳар бир протокол учун алоҳида боғланишлар ўрнатилди. Дастлаб Н.225.0 канали ташкил этилади, унинг доирасида иккита дарвозабон боғланади ва сигнализациянинг уланишини ўрнатилиши учун параметрлар аниқланади. Кейин телефон боғланишини ўрнатилишига имкон берадиган Q.931 протоколининг ISDN соддалаштирилган варианти бўйича алмашинув бўлиб ўтади. Кейин мультимедиали сессия параметрларини (каналнинг кенглиги, кодек тури ва бошқалар) назорат қилиш учун зарур бўладиган Н.245 учун канал очилади, ва фақат бундан кейин мультимедиали пакетлар узатиш канали ўрнатилади. Бу тармоқ элементлари орасида сигналли хабарларни узоқ алмашинувини талаб қилади.

Н.245 ва Н.225.0 протоколларнинг бирга ишлатилишининг иккинчи усули биринчи усулдан Н.245 протокол Н.225.0 протокол орқали туннеллаштирилиши билан фарқланади.

Учинчи вариант H.323v2 протоколи версиясида Q.931 ва Н.245 протоколларни бирлаштирадиган FastStart процедураси кўринишида тақдим этилади, яъни боғланишга дастлабки сўровга бўлажак сессиянинг параметрлари киритилган. FastStart самаралироқ бўлсада, Н.323 протоколи учта процедуралардан исталганини ишлатилишига имкон беради, уларни қўлланишига дарвозабон ва шлюз тайёр бўлиши керак, бу усиз ҳам номи бўлмаган масалани янада мураккаблаштиради.

H.323 протокол ITU-T да ишлаб чиқилганлиги боис, сезиларли ҳаракатлар қўшимча товушли хизматларни аниқлашга сарфланди. Ҳозирги вақтда H.323 протоколи кўплаб товушли хизматларни аниқлайди

H.323 протоколи улардан кўпчилиги кейинги версияда йўқотилиши керак бўлсада,   ўзининг ҳозирги кўринишида қатор камчиликларга эга. Етарлича специфик техник масалалар, масалан, боғланишни ўрнатилишининг узоқ вақти актив ҳал этилмоқда. Лекин  умумийроқ масалалар, хусусан протоколнинг мураккаблиги муаммолироқ. Бу ҳолат кодни ёзиш ва созлашнинг қийинчилиги туфайли H.323 протоколи базасидаги маҳсулотларни ишлаб чиқилишини сустлаштиради.

Ниҳоят, H.323 протоколи дастлаб локал тармоқлар учун бир даражали протокол сифатида аниқланган ва у ҳозирча фойдаланувчилараро (ёки бир даражали) интерфейсдан фарқли тармоқлараро интерфейсга эга эмас ва ўта юкланишларни назорат қилишни таъминламайди. Телефон сервисларининг керакли ишлаши ва корпоратив талабларга риоя қилиш учун аниқ тармоқлараро протокол зарур бўлади. Унинг бўлмаслиги хусусий тармоқлар ҳолларида, компьютердан компьютерга товушли қўнғироқларда ва ҳатто кўплаб халқаро чақирувларда муаммоларни ҳосил қилмайди. Бироқ, агар операторлар бутун давлат ўлчамларида хизматларни тақдим этиш учун ёки телефон тармоқлари орасида боғланишларни таъминлаш учун тармоқни яратишни исташса, у ҳолда бу масала муҳим аҳамиятга эга бўлади. Сўнгги вақтларда кўплаб хизматлар провайдерлар айнан айтиб ўтилган сабабларга кўра SIP фойдасига Н.323 дан воз кеча бошлашди.

 

4.4. Megaco /Н.248 протоколи

 

Megaco протоколи  MG шлюзларни бошқариш учун стандарт сифатида MGCP ни алмаштириши керак. Megaco MG шлюзлар, MGU кўп нуқтали боғланишларни бошқариш қурилмаси ва IVR интерактив товушли жавоб бериш учун умумий платформа бўлиб хизмат қилади.

 Megaco ишлатадиган боғланишлар модели MGCP протоколи учун моделдан концептуал соддароқ. Megaco MG шлюзларни маълум контекснинг ичида бир-бирлари билан муносабатда бўла оладиган охирги қурилмаларнинг тўплами сифатида кўриш мумкин. Охирги қурилма медиаоқимлар манбаи ёки қабуллагичи ҳисобланади. MGCP даги каби охирги қурилмалар физик ёки виртуал бўлиши мумкин. Боғланиш охирги қурилма бошқасининг контекстига жойлаштирилганида ишлайди. Мисол учун, чақирувни қайта манзиллаштириш охирги қурилманинг бир контекстдан бошқасига ўтиши орқали бажарилади, видеоконференция эса умумий контекстда бир неча контекстларни жойлаштириш билан инициализацияланиши мумкин.

Megaco протоколи комплекс, ҳам асосий, ҳам кенгайтирилган хизматларни фойдланувчиларга ва кичик компанияларга тақдим этиш учун жуда яхши тўғри келади.  Унинг кучи протоколнинг ишлаш принципларида бўлади. У мижозлар одий телефон тармоғининг фақат энг оддий операцияларини қўллаши мумкинлигини (ПКга ўхшаш интеллектуал мижоз керак эмас) ва тармоқнинг интелекти АТСга жамланганлигини кўзда тутишдан келиб чиқиш билан яратилган. Megaco протоколи кўплаб синовларда ишлатиладиган Н.323 дарвозабонлари VoIP моделини алмаштиради. У хизматлар провайдери тармоғи чегарасида телефон тармоғининг ички мураккаб механизмларини IP асосидаги телефон станциясида кўплаб бошқариладиган шлюзлар ёрдамида трансформациялайди. Масалан, фойдаланувчилар мавжуд телефонларни ёки УАТСни сақлаши ва шу билан бирга кейинги авлод тармоғига ёки интеграцияланган коммутаторга уланиши мумкин. Бу коммутаторлар нутқни пакетларга ўзгартиришни қўллайди ва буюртмачи томонидан каналлар коммутацияси стандарт товуш қурилмасига уланади. Интеграцияланган коммутатор коммутацияланадиган телефон чақирувларини  IP пакетларга ўзгартиради ва IP тармоқ орқали сигнализация ва боғланишни ўрнатиш учун MGCP ни ишлатади.

Қурилмаларни бошқариш протоколини стандартлаштиришнинг мақсади турли ишлаб чиқарувчиларни қурилмалари ишлатиладиган ҳолларда операциялар мослашувчанликларининг бир вақтда ортишида марказлаштирилган бошқариш архитектурасининг ижобий атрибутларини (телефон тармоқлари соҳасидаги ўлчамлаштиришлилик, ишончлилик ва ростлашга мос келишлилик) сақлашдан ташкил топган. Megaco протоколи VoIP тармоғини қуришда бу мақсадга эришишга калит ҳисобланади.

 

4.5. MGCP протоколи

 

Узатиш муҳитлари орасидаги шлюзларни бошқариш протоколи (Media Gateway Control Protocol, MGCP) ҳозирда International Softswitch Consortium дейиладиган гуруҳ томонидан таклиф этилган. 1998 йилни ўрталарида техник маслаҳат қўмитаси (Technical Advi­sory Council, TAC) ташкил этилган, унга ўнлаб етакчи коммуникацион қурилмалар ишлаб чиқарувчилари кирган ва IP қурилмаларни бошқариш протоколи (Internet Protocol Device Control, IPDC) таклиф этилган. Шу билан бир вақтда Telcordia оддий шлюзларни бошқариш протоколини (Simple Gateway Control Protocol, SGCP) ишлаб чиқди. IETF Megaco ишчи гуруҳини шакллантирганидан кейин протоколлар бирлаштирилди, бунинг натижасида MGCP пайдо бўлди.

MGCP Megaco ишчи гуруҳининг кўриб чиқишига тақдим этилди. Шу билан бирга Lucent Technologies узатиш муҳити қурилмаларини бошқариш протоколи (Media Device Control Protocol, MDCP) номидаги учинчи протоколни тақдим этди ва барча таклифларнинг қўшилиши натижасида янги такомиллаштирилган Megaco дейиладиган (у шунингдек Н.248 сифатида маълум) протокол ташкил топди.

MGCP протоколининг маъноси шундан иборатки, сигнализацияни бошқариш сигнализация контроллери дейиладиган марказий бошқариш қурилмасига жамланганлиги ва медиа оқимлардан тўлиқ ажратилган. Бу оқимлар бошқариш қурилмасидан чиқадиган командаларнинг фақат чекланган тўпламини бажаришга қодир бўлган шлюзлар ёки абонентлар терминалари орқали қайта ишланади.

MGCP-тармоқ протоколининг архитектураси жуда оддий, унда атига иккита функционал компонент ажратилади. Биринчиси шлюз ёки IP-телефон бўлиши, иккинчиси эса сигнализация контроллери, MGC шлюз контроллери ёки тез мослашувчан коммутатор (Softswitch) дейилиши мумкин бўлган чақирувларни бошқариш қурилмаси бўлиши мумкин. Баъзида сигнализация контроллери иккита компонентлардан – шлюзларни бошқариш функциясини бажарадиган контроллернинг ўзидан ва сигналли маълумотларни алмашинувини ва анъанавий телефон тармоғи ва IP тармоқ орасида мослашувни таъминлайдиган сигнализация шлюзидан иборат бўлади.

 

4.6. BICC протоколи

 

Ўтказиш муҳитига боғлиқ бўлмаган ҳолда чақирувларни бошқариш протоколи (Bearer Independent Call Con­trol protocol, BICC [35]) ITU-T томонидан ишлаб чиқилган (Q.I900...Q.I999 Тавсиялар) ва УФТТ абонентидан (абонентига) боғланишларни ўрнатишда MGCларнинг ўзаро таъсирлашиши учун қўлланилиши мумкин.

 BICC протоколи иккита ОКС № 7 тармоқларини пакетли коммутация тармоғи орқали боғлаш мақсадида ишлатилади. Модомики, BICC хабарлари турли пакетли тармоқлар орқали узатилиши мумкинлигига эришилган экан, у ҳолда BICC протоколи сигналли маълумотларни узатиш усулига боғлиқ бўлмай қолди.

Сигнализация транспорти тизими BICC протоколининг асосий ташкил этувчиларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир сигналли алоқага биттадан STC (Signaling Transport Converter) объекти кўзда тутилмоқда. BICC протоколи SAP (Service Access Point) хизматига мос уланиш нуқтасини ишлатиш билан бу сигналли алоқа хабарларини узатади ёки қабул қилади. Иккита (Call Service Function) чақирувларга хизмат кўрсатиш функциялари бир хил аҳамиятга эга бўлган блоклари, улар орасида маълумотларни ишончли узатилиши ва хизматларга уланишликнинг индикацияси учун BICC сигналли маълумотларини ташиш хизматини ишлатади. Шундай қилиб, бир даражали BICC протоколли бирликлари орасида BICC хабарларининг алмашинуви бу хизматдан фойдаланиш орқали бўлиб ўтади.

 

4.7. SIGTRAN протоколи

 

Signaling Transport (SIGTRAN) протоколи IP-тармоқлар бўйича сигналли маълумотларни узатиш учун протоколлар тўпламидан иборат. У VoIP тақсимланган архитектурасида асосий транспорт компоненти ҳисобланади ва SG, MGC, Gatekeeper (дарвозабон) каби қурилмаларда ишлатилади.

SIGTRAN маълумотлар оқимларини бошқариш протоколи (Stream Control Transmission Protocol, SCTP) ва мослаштириш даражалари функцияларини ишлатади. SCTP сигналли маълумотларни ишончли узатилишига жавоб беради, оқимларни бошқаришни амалга оширади, хавфсизликни таъминлайди. Мослаштириш даражалари функцияларига SCTP хизматларини ишлатадиган мос сигналли даражалардан сигналли маълумотларни узатиш киради. Бу протоколлар фойдаланувчилар маълумотларини сегментлаштирилиши ва пакетлаштирилиши, қонуний фойдаланувчининг имитацияланишидан, узатиладиган маълумотлар мазмунини ўзгартирилишидан ҳимоялаш ва бошқа қатор функцияларга жавобгар.

 

Назорат саволлари:

 

1. NGN тармоқларини бошқариш протоколларини келтиринг.

2. SIP ва SIP-T, Н.323 протоколлари асосий хусусиятлари.

3. SIP протоколининг камчиликларини келтиринг.

4. Megaco /Н.248 протоколи асосий хусусиятлари нимадан иборат.

5. Шлюзларни бошқариш протоколи MGCP қўлланилишини тушунтиринг.

6. BICC, SIGTRAN протоколи асосий хусусиятлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5- маъруза

ЯНГИ АВЛОДНИНГ КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

 

РЕЖА:

5.1. Янги авлоднинг конвергент тармоқлари технологиялари.

5.1.1.Абонентнинг кириш сатхидаги симли кенг полосали технологиялар (xDSL- ADSL2, ADSL2+,VDSL2, GSHDSL оиласи),Ethernet, PLC, PON; абонентнинг кириш сатхидаги Wi-Fi, WiMAX симсиз технологиялар;

5.2.Транспорт сатхи технологиялари  – ATM, Frame relay, MPLS, IMS, AMS.

5.4. FTTх ва PON концепциялари.

 

 

5.1. Янги авлоднинг конвергент тармоқлари технологиялари.

 

5.1.1.Абонентнинг кириш сатхидаги симли кенг полосали технологиялар (xDSL- ADSL2, ADSL2+,VDSL2, GSHDSL оиласи),Ethernet, PLC, PON; абонентнинг кириш сатхидаги Wi-Fi, WiMAX симсиз технологиялар;

 

Инфокоммуникация тизимларининг бир қанча моделлари мавжуд.

5.1-расмда кўрсатилган модел Халқаро Электр Алоқа Иттифоқи (ХЭАИ) (ITU) томонидан тавсия этилган. У, инфокоммуникация тизимларига кириш тармоқларининг ўрнини аниқ белгилаш имконини беради.

 

5.1-расм. ХЭАИ тавсия этган инфокоммуникация тизимларининг модели

 

         Абонент биносидаги ускунага мисол, оддий телефон аппарати (хонадон сектори) каби аппарат-дастурий воситаларнинг мураккаб мажмуаси-АТС идораси (УАТС), Ethernet локал тармоғи ва бошқа ускуналар (ишлаб чиқариш сектори) бўлиши мумкин.

Биринчи ҳолатда “Кириш тармоғи” элементининг функциясини, икки симли физик занжир деб тасаввур қилинадиган абонент линияси бажариши мумкин.

Иккинчи ҳолатда кириш тармоғи таркибига (электр алоқанинг мавжуд тизимлари учун): маҳаллий телефон тармоқларидаги УАТСга уланиш учун Е1 рақамли тракти (ёки шундай трактлардан бир нечтаси), Internet да локал тармоқларни улаш учун TCP/IP протоколлари стекини қўллаб-қувватловчи рақамли тракт, агар зарур бўлса, телефон алоқаси тармоқлари ёки Internet қўлланилмайдиган ускуналарни улаш учун ижарага олинган линиялар кириши мумкин.

Кириш тармоғининг асосий вазифаси, Операторнинг потенциал идорасида ўрнатилган ва транзит тармоқларга мос келувчи барча турдаги ускуналар орасида ишончли ва сифатли алоқани таъминлашдан иборат.

Инфокоммуникация тизимларининг учта элементи “Клиент идорасидаги ускуна”, “Транзит тармоқ” ва “Хизматларни қўллаб-қувватлаш воситаси” эволюцияси, кириш тармоқларини сифатли такомиллаштириш заруратига олиб келди. Бу жараён мураккаб тахлилни талаб этади. Шубхасиз, анчагина катта муаммолар кириш тармоқларини такомиллаштириш билан боғлиқ.

Биринчи навбатда бу, эксплуатация қилинаётган абонент тармоқларининг объектив хусусиятлари билан тушунтирилади яъни нархининг юқорилиги, ишончлилик кўрсаткичлари ва маълумотларни узатиш сифатинингпастлиги, хизматларни қўллаб-қувватлашни, сигналларни узатиш тезлигини етарли даражада оширишнинг мураккаблиги. Бошқа томондан кириш тармоқларини кириш тармоқларини жиддий такомиллаштириш зарур.

Биринчи вариант,  кириш тармоқларини минимал такомиллаштиришни қараб чиқади. Бунда барча абонент линиялари олдин ётқизилган, мис симли кўп жуфтлик кабеллар ҳисобига ташкил этилади. Зарурат туғилганда магистрал ёки тақсимланган участкаларнинг айрим кабеллари шунга ўхшаш воситалар билан алмаштирилади. Агар кириш тармоқларига концентраторлар ўрнатилса, олдин танланган маълум усул бўйича жуфтликлар рақамли узатиш тизимларида жичлаштирилади. Шубхасиз, тармоқни такомиллаштиришдаги дастлабки харажатлар унча катта бўлмайди. Уни қоплаш даври ҳам унча катта бўлмайди. Албатта келажакда Операторларнинг даромадлари ўсишдан тўхтайди, чунки у янги инфокоммуникация хизматлари бозорида рақобатбардош бўла олмайди.

Иккинчи вариантнинг фарқли хусусияти, энг камида магистрал участкаларда кенг полосали тармоқни қуриш ҳисобланади. Бу ечим, FTTC (тақсимловчи шкафгача оптик тола) стратегиясига ўхшаш. Бундай ечим дастлаб анчагина инвистицияни талаб этади. Қопланадиган давр ҳам биринчи вариантнинг ўхшаш қийматлари билан солиштирганда анча ошади. Бошқа томондан Оператор, кенг полосали каналларни қўллашга асосланган янги хизматлар бозорида рақобатбардош бўла олади.

Учинчи вариант кириш тармоқларини радикал ўзгартириш билан боғлиқ. Бундай ечимга мисол қилиб, барча кўп жуфтлик кабелларни алмаштиришни тушуниш мумкин.Кириш тармоқларини акомиллаштиришнинг бундай стратегияси FTTB (биногача– ишлаб чиқариш биносигача ёки турар жойгачаоптик тола)аббревиатураси билан маълум.И Дастлабки инвистиция қиймати ва қопланадиган давр энг катта бўлади. Учинчи вариантнинг афзаллиги, рақобатбардошлик потенциалининг максимал даражасидан иборат.

Алоқа соҳасида охирги мил (инглиз тилидаlast mile), провайдернинг (алоқа операторининг) кириш узели билан якунловчи (клиент) ускунани улаш каналидир. Масалан, Интернет тармоғига уланишда хизматларни тақдим этишда охирги мил бу, провайдер алоқа узели коммутатори портидан клиент офисидаги маршрутизатор портигача бўлган участкадир.

Коммутацияланадиган (dial-up, диалап кўринишидаги) уланиш хизмати учун охирги мил бу, фойдаланувчи модеми ва провайдер модеми орасидаги участкадир. Охирги милга одатда бино ичида симлар ажратилмайди.

Охирги мил технологияларига одатда xDSL, Wi-Fi, WiMaxлар киради. xDSL-модемлари, кириш мультиплексорлари, оптик толали модемлар ва ўзгартиргичлар, радиомультиплексорлар Охирги мил ускуналари ҳисобланади.

хDSL — эффектив линиявий кодларни, микроэлектрониканинг замонавий ютуқлари асосида линиявий бузилишларни адаптив коррекциялаш ва сигналларни рақамли қайта ишлаш усулларини қўллаш йўли орқали маҳаллий телефон тармоқларининг абонент линияларини ўтказувчанлик қобилиятини етарли ошириш имконини берувчи технологиялар оиласи. 

xDSL аббревиатурасида «х» символи, аниқ технологиянинг номини билдирувчи биринчи символ (белги)ни белгилаш учун қўлланилади, DSL эса (инглиз тилидаDigital Subscriber Line)рақамли абонент линиясини билдиради.

хDSL технологияси, энг яхши аналог ва рақамли модемлар уланиши мумкин бўлган тезликлардан ҳам юқорироқ тезликда маълумотларни узатиш имконини беради.

Бу технологиялар, абонентлар ва провайдерлар учун бир қанча афзалликларни яратган ҳолда овозни, юқори тезликлимаълумотларни ва видеосигналларни  узатишни қўллаб-қувватлайди.  хDSLнинг бир қанча технологиялари мужассамлашган ҳолда,юқори тезликли маълумотларни ва овозни бир мис жуфтлик бўйича узатиш имконини беради. хDSL технологиясининг мавжуд турлари асосан, қўлланиладиган модуляциянинг шакли ва маълумотларни узатиш тезлиги бўйича фақланади.

xDSL хизматлари муайян мақсадларни ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган яъни: улар мавжуд телефон линияларида ишлаши, абонентнинг ҳар хил аппаратураларини ишига халақит бермаслиги (масалан телефон аппарати, факс ва ҳ.к),  узатиш тезлиги назарий 56Кбит/с чегарадан юқори бўлиши керак ва ниҳоят, улар доимий уланишни таъминлаши керак.

xDSL нинг асосий турларига ADSL, HDSL, IDSL, MSDSL, PDSL, RADSL, SDSL, SHDSL, UADSL, VDSLлар киради. Бу технологияларнинг барчаси абонентнинг телефон линияси орқали юқори тезликли рақамли уланишни таъминлайди. xDSL технологиялари маълум бир мақсадларга эришиш учун ва бозорнинг маълум бир заруратини қондириш учун яратилган. xDSLнинг айрим технологиялари оригинал ишланмалардан ҳисобланади, бошқалари эса оддий назарий модел деб фараз қилинади, айни шу пайтда учинчиси кенг қўлланилаётган стандартлардир. Мазкур технологиянинг асосий фарқлари, маълумотларни кодлаш учун қўлланиладиган модуляциялаш усуллари ҳисобланади. 

 

xDSL технологиясининг қиёсий тахлили

DSLтехнология

си

Максимал

тезлик

(қабул қилиш/узатиш)

Максималмасофа

Телефон жуфтликлари-нинг сони

Асосий қўлланилиши

ADSL

24 Мбит/с / 3,5 Мбит/с

5,5 км

1

Интернетга уланиш, овоз, видео,HDTV (ADSL2+)

IDSL

144 кбит/с

5,5 км

1

Маълумотларни узатиш

HDSL

2 Мбит/с

4,5 км

2

Тармоқни бирлаштириш, E1 хизматлари

SDSL

2 Мбит/с

3 км

1

Тармоқни бирлаштириш, E1 хизматлари

VDSL

55 Мбит/с / 11 Мбит/с

1,3 км

1

Тармоқни бирлаштириш,, HDTV

SHDSL

2,32 Мбит/с

7,5 км

1

Тармоқни бирлаштириш,

UADSL

1,5 Мбит/с / 384 кбит/с

1

Интернетга уланиш, овоз, видео,

 

ADSL (ADSL; инглиз тилида.AsymmetricDigitalSubscriberLine — ассимметрик рақамли абонент линияси) — модемли технология бўлиб, охирги мил муаммоларини ечиш учун мўлжалланган. Абонентнинг аналог телефон линияларини юқори тезликли кириш линияларига ўзгартиради. Мазкур технологиянинг асосий афзаллиги, абонентгача кабел ётқизмаслик зарурати. Ётқизилган мавжуд телефон кабелларини қўллайди, “телефон” ва “модем” сигналларини ажратиш учун сплиттерлар ўрнатилади.

Маълумотларни узатиш ва қабул қилиш учун турли каналлар қўлланилади. Қабул қилувчи канал катта ўтказувчанлик қобилиятига эга.  ADSL технологияси, рақамли ва аналог маълумотларни узатиш линиясини бирлаштирувчи гибрид тармоқларни қуришда қўлланилади. Бу эса маълумотлар оқимини узатиш учун қўлланиладиган симлар жуфтлигидан одатдаги телефон алоқасининг аналог сигналларини узатиш имконини беради.

         Мазкур технология ассиметрик ҳисобланади, яъни тармоқдан фойдаланувчига маълумотларни узатиш йўналишидагитезлик, фойдаланувчидан тармоққа маълумотларни узатиш тезлигидан юқори.

Телефон абонент кабелларидан фойдаланувчи кириш технологиялари оиласи DSL (Digital Subscriber Loop) ёки ЦСПАЛ (цифровая система передачи по абонентским линиям – абонентлар линияси бўйлаб рақамли узатиш тизими).  DSL қурилмасида кенг полосали кириш каналини ташкил этиш схемасини 5.2-расмда келтирилган тарзда тасаввур қилиш мумкин.

 

 

5.2-расм. xDSL турлари

 

Расмдан келиб чиқадики, DSL нинг барча ечимлари технологик равишда ёпиқ тизимлардан ташкил топади. Телефон линиясининг охирги нуқталарида DSL модемлар ўрнатилади ва улар рақамли маълумотлар оқимини модуляцияланган сигналга ўзгартиради. Тизимнинг чиқишида фойдаланувчиларга маълумотларни узатиш стандарт интерфейслари тақдим қилинади: Е1, V.35/V.24, Usb ёки Ethernet. DSL ечимининг ички соҳасида ишлаб чиқарувчилар рақамли сигнални модуляция қилишнинг турли принцип ва усулларидан фойдаланишлари мумкин. Шу тарзда, баъзи технологиялардан ташқари (ADSL, ADSL2+, VDSL), DSL технологиясида модемларнинг мослашувчанлиги талаб қилинмайди.

DSLтехнологияси техник ечимларнинг асосида ётган турли принциплар бўйича классификация қилинган. Бизнинг тадқиқотимиз учун ушбу масалаларга чуқурлашишнинг зарурияти йўқ. Таъкидлаш жоизки, DSL нинг барча ечимлари симметрик ва асимметрикка бўлинади.

IDSL, HDSL, SDSL, MDSL, G.SHDSL технологиялари. Келтирилган симметрик кириш технологиялари эски аналог узатиш тизимларини рақамлаштириш учун кенг тарзда фойдаланилади. Қурилмаларнинг ишлаши учун бир ёки бир неча телефон жуфтликлари керак, чиқишда эса симметрик канал шаклланади (одатда Е1 – 2048 кбит/с) (5.3-расм).

5.3-расм. xDSLтехнологиясиданфойдаланганҳолдаалоқаниташкилқилишнингструктуралисхемаси

 

Россияда тарқалган биринчи DSL симметрик кириш технологияси – HDSL.Ушбу технологияда турли ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлган симметрик рақамли канални шакллантириш учун бирдан бир неча телефон жуфтликларидан фойдаланиш кўзда тутилган эди (5.4-расм).

HDSL нинг битта телефон жуфтлигидан фойдаланилган турли модификациялари кенгроқ тарқалди. Бу ерда ишлаб чиқариш икки йўналишда амалга оширилди. Биринчи гуруҳ ишлаб чиқарувчилари томонидан доимий тезликка эга бўлган оқимни шакллантириш учун турли модуляция усулларидан (2B1Q, CAP ва б.) фойдаланилган. Шу тарзда турли IDSL ва HDSL технологиялари пайдо бўлди. Кабел жуфтлигининг ҳолатига боғлиқ равишда ўзгарувчан рақамли узатиш тезлигини таъминловчи симметрик кириш технологияларини ишлаб чиқиш алтернатив ёндашув сифатида шаклланди. Ушбу турдаги қурилмалар жуфтлик ҳолатини диагностика қилади ва максимал мумкин бўлган узатиш тезлигини ўрнатади. Шу тарзда MDSL, MSDSL ва SDSL технологиялари пайдо бўлди. Ҳозирги вақтда иккала ёндашув ҳам G.SHDSL ягона симметрик кириш технологияси остида бирлаштирилди ва у ҳозирги вақтда дунёнинг етакчи NGN технологияларидан  биридир.

ADSL, ADSL2, ADSL2+, RE-ADSL технологиялари. Симметрик кириш технологиялари аввалдан тармоқни рақамлаштириш вазифасини ечишга қаратилган бўлиб, алоҳида фойдаланувчиларга кенг полосали кириш хизматларини тақдим қилиш учун камдан-кам қўлланилган. Бунинг учун асимметрик кириш қулайроқ бўлиб, замонавий NGN тармоқларида “клиент-сервер” алоқасини ташкил қилишда қўлланилади. Интернетга кириш, электрон почта, IPTV, интерактив ўйинлар ва бошқа анъанавий хизматларда доимий равишда маълумотларни алмашинишнинг асимметриклиги вужудга келади: фойдаланувчи маълумотлари асосан ахборотни тақдим қилишга сўров, сервер маълумотлари эса сўралган ахборотлардан иборат бўлади. Натижада, фойдаланувчи маълумотлари ҳажми ўртача сервер маълумотларига қараганда камроқдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


5.4-расм. HDSL технологиясининг турли вариантлари

Асимметрик кириш технологиясининг ривожланиши ADSL технологиялар оиласининг яратилишига олиб келди ва дунё амалиётида ушбу технологиялар NGN кенг полосали кириш технологияси сифатида етакчи ўринларни эгаллайди. ADSL технологияси бошқа DSL-технологиялардан фарқи структураси, фойдаланиладиган модуляция принципи (DMT), шунингдек, протоколлар архитектурасининг стандартлаштирилганлигидадир, шу сабабли турли ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмалари ўзаро мослашувчандир. ADSL аввалдан телефон абонент жуфтликларида фойдаланишга мўлжалланган эди.

Ушбу технологиянинг муваффақияти, асосан, оддий телефон тармоғи ва ADSL тармоғининг самарали мослаштириш усули билан боғлиқдир (3.7-расм). Шу билан бирга, абонент томонида шохлантиргичлар (сплиттер) қўлланилиб, улар анъанавий телефония ва ADSL юқори частотали сигналларни ажратади. Натижада АТС – телефони иш ҳолатини сақлаб қолади, шу билан бирга яна бир модем – DSLAM алоқаси пайдо бўлиб, у кенг полосали киришни таъминлайди.

Описание: C:\Users\AZIMSHER\Desktop\SHKOP.jpg
 


NGN

 
Описание: KOMPYUTER.jpgATU-R

Описание: ADSL.jpg
 


Описание: SERVER.jpgПрямоугольная выноска: Абонент поратаколи  ATM25 ёки EthernetОписание: SERVER.jpgОписание: C:\Users\AZIMSHER\Desktop\SHKOP.jpg                                    DSLAM()ATU-C                      ADSL

Телефон тармоғи

 
Описание: DAMASHNIY TELEFON.jpgсплиттер    сплиттер                               

 


                                     ATC

5.5-расм. Телефон уланишини ADSLуланишига ўзгартириш

Абонент кириш уланиши типли схемаси асосида сигналларни уч диапазонга частотали ажратиш ётади (5.8-расм): анъанавий телефони, ADSL линиялари юқори (абонентдан) ва паст. Абонентлардан тармоққа узатиладиган маълумотлар ҳажми камлиги сабабли, маълумотларни линия бўйлаб юқорига узатиш учун камроқ частота диапазони талаб қилинади. ADSL технологиясининг биринчи версиясида 1,1 МГЦ гача умумий диапазондан фойдаланиш назарда тутилган эди, аммо ADSL2+ стандартининг янги версияларида диапазон 2,2 МГц гача кенгайтирилган.

 


Спектрли қувват                     ---- телефон алоқаси

ADSL паста

ADSl тепа

 

 

5.6-расм. Телефония ва ADSL сигналларини узатиш частота диапазонлари

ADSL технологиясининг яна бир афзалликларидан бири ADSL сегментларини NGN нинг бошқа тизимлари билан мослашувчанлигини таъминловчи протоколларнинг стандартлаштирилган стекидир. ADSL технологияси фақатгина физик ва канал сатҳи билан чегараланмайди, балки маълумотларни фойдаланувчининг охирги қурилмасидан (CPE), яъни компютердан Интернет-провайдернинг серверигача (ISP) ўзгартирилишига таъсир қилади.

5.7-расмда маълумотларни абонентдан тармоққа узатиш жараёнида қатнашувчи турли қурилмалар занжири келтирилган, хусусан, Интернет тармоғи ва протоколларнинг ўзаро алоқадорлигининг кўп учрайдиган схемаси. Фойдаланувчи маълумотлари сўровлар кўринишида Интернет тармоғида қўлланиладиган НТТР юқори сатҳ протоколи бўйича узатилади.

 

Описание: KOMPYUTER.jpgОписание: ADSL.jpg            ATU-R                                5,7-расм

 


ADSL       ADSL

                  modem

Пятно 1: интернет
Описание: PROTSESSOR.jpg
 


Описание: KOMPYUTER.jpgОписание: SHKOP.jpgОписание: SHKOP.jpgОписание: ADSL.jpgATU-R

 


ADSL

                  modem

Описание: KOMPYUTER.jpg                                                        DSLAM(ATU-C)                       BRAS                                 ISP

Описание: ADSL.jpgATU-

 

ADSL

                  Modem

 

 

 

 

 

 

 

SRE               Modem                                DSLAM                              BRAS                            ISP

 

 

 

 

 

5.7-расм. ADSL да протоколларни ўзгартириш архитектураси

Маълумотларни узатиш учун НТТР кадрлари TCP/IP транспорт кадрларига ўрнатилади ва ADSL модемига узатилади. Бунинг учун турли алмашинув интерфейсларидан фойдаланилади, асосан, - Ethernet ёки USB.

ADSL модемининг роли шундан иборатки, у фойдаланувчи маълумотларини ADSL орқали узатиш учун қулай бўладиган форматга ўзгартиришга хизмат қилади. Модем юқори сатҳ маълумотлари билан ишламайди, унинг учун фақат TCP/IP кадрлари мавжуд. кадрларни абонент кириш занжири орқали узатиш учун модем тўрт сатҳли ADSL структурасини шакллантиради ва у ўз ичига ADSL протоколининг физик сатҳини, АТМ асосидаги канал сатҳини, канални “нуқта-нуқта” режимида боғланганлигини назорат қилиш учун PPP сатҳини ва TCP/IP ни олади. Модемда модуляцияланган сигнал сифатида шаклланган ADSL кадрлари узатиш фойдаланиладиган телефон линиясига келиб тушади ва DSLAM га узатилади. Одатда, битта DSLAM га бир неча (баъзида бир неча юз) уланган модемлар тўғри келади.

NGN замонавий концепциясида АТМ технологияси фақат хизмат сифатида сақланган, АТМ ячейкалари TCP/IP асосида маълумотларга ўзгартирилади. Бунинг учун абонент кириш занжири таркибига узоқлаштирилган кенг полосали кириш сервери BRAS (Broadband Remote Access Server) киритилган. Бу қурилма кенг полосали кириш интеллектуал бошқарув учун охирги IPмаршрутизатордир. BRAS пакетли трафик маълумотларини узатиш канали сатҳида ADSL фойдаланувчиларидан келиб тушаётган трафик параметрларини бошқариш имконини беради. Масалан, фойдаланувчидан тармоққа маълумотларни узатиш тезлигини тартибга солиш BRAS орқали амалга оширилади.

Ҳозирги вақтда DSL кириш тармоқлари операторлари тўғри ва тескари трафикни чеклаш учун АТМ кириш тугунларида тезликларнинг муқим профилларидан фойдаланилиб, буни BRAS сиз реализация қилиш мумкин. Аммо мослаштириладиган ўтказувчанлик қобилиятини тақдим қилиш учун  нозикроқ созланадиган механизмлар керак бўлади ва бундай функцияларни охирги мултиплексорсиз реализация қилиш мураккаб.

ADSL технологиясининг ривожланиши турли функцияларни бажарувчи тўртта технологиялар оиласининг пайдо бўлишига олиб келди: ADSL,ADSL2,ADSL2+ваRE- ADSL2 . ADSL технологиясида қуйи линия бўйлаб максимал узатиш полосаси 8 Мбит/с га тенг бўлиб, Triple Play тизимларининг минимал талаб қилинган тезлиги 24 Мбит/с ни ташқил қилади. Шу сабабли стандартлар модификация қилинган. Бир неча янги алгоритмлар ADSL структурасини оптималлаштириш ва технологиянинг техник кўрсаткичларини яхшилаш имконини берди. Шу тарзда ADSL2 технологияси пайдо бўлди. Кейин ушбу технология умуман бошқа-бошқа вазифаларни бажариш учун каркас сифатида фойдаланилган. Бир томондан, катта бўлмаган масофаларда узатиш тезлигини ошириш талаб қилиниб, шу тезликнинг ўзида катта линияларда кенг полосали киришнинг шовқинбардошлигини ошириш керак эди ва бу RE- ADSL2 технологиясининг пайдо бўлишига олиб келди.

ADSL2+

 

                                    ADSL2

                                    ADSL

 

 

 

5.8-расм. ADSL технологиялар оиласининг узатиш тезликлари таққосланиши

5.8-расмда кўриб чиқилган ADSL 4 та технологияси учун кенг полосали киришнинг абонент линияси узунлигига боғлиқлиги келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики, ушбу технологиялар учун бир неча критик нуқталар мавжуд. Биринчи нуқта 2,5 км узунликдаги абонент жуфтлигига мувофиқ келади. Узунроқ линияларда ADSL2+ ва ADSL2 технологиялари ўртасидаги фарқ кўзга яққол ташланади. 5 км гача узунликда барча технологиялар тенг кучлидир ва кейин RE-ADSL2 технологиясининг афзаллиги кўринади.

Ҳозирги вақтда NGN тармоқларида оиланинг тўртта технологияси мавжуд.

HPNA, VDSL технологиялари. DSL технологиялари операторнинг нафақат симметрик ёки асимметрик кабел жуфтликларида, балки бинолар ички тармоқларини ташкил этишда ҳам фойдаланилади. NGN фойдаланувчиларининг аксарияти кўп қаватли уйларда яшайди. Бу ҳолатда кенг полосали киришни ташкил этиш икки усулда амалга оширилиши мумкин. Биринчидан, фойдаланувчиларда юқорида кўриб чиқилганидек, индивидуал тарзда улаш мумкин. Иккинчидан, янги абонент кириш тармоғини яратиш мумкин, бунда кенг полосали кириш канали уй ёки подъездгача етказилади, кейин абонентлар ўртасида хонадонларга тақсимланади.

 

5.9-расм. HPNA ва VDSL технологияларини бино ички тармоқларини яратишда қўллаш.

 

 

Энг актив фойдаланувчилар шаҳарнинг иш марказида жойлашганлиги сабабли, одатда, уй/хонадонни умумлаштириб офис дейилади. Яъни, кенг полосали кириш ташкиллаштириш учун иккита тизим талаб қилинади: офис ташқариси ва ичкариси.

HPNA ва VDSL технологиялари кенг полосали киришнинг офис ички тизими учун ишлаб чиқилган (5.9-расм), маълумотлар узатиш каналини ташкил қилиш учун улар бино ичидаги абонент телефон симидан фойдаланади. Икки технология ҳам кичик узунликдаги – бир неча метрдан бир неча юз метргача узунликдаги кабелларга мўлжалланган.

Иккала ҳолатда ҳам офис ички кириш тизимини таъминлаш учун уй/подъезднинг техник хоналарида HPNA/VDSL концентратори ўрнатилади. Концентратор NGNтранспорт тармоғи билан офис ташқи кириш тизими орқали уланади. Концентраторнинг асосий вазифаси NGN фойдаланувчилари трафигини бирлаштириш ва анъанавий телефон трафиги ва маълумотлар трафигини ажратишдан иборат. Маълумотларни тақсимлаш муҳити сифатида бинонинг телефон кабелларидан фойдаланилади, кириш тизими абонентларнинг телефондан фойдаланиш имкониятини сақлаб қолиши керак. Бу ерда икки стратегияни қўллаш мумкин: 1) бинонинг телефон трафиги концентратор орқали VoIP трафигига ўзгартирилади ва ягона кириш канали орқали NGN транспорт тармоғига узатилади; 2) концентратор анъанавий шаҳар телефон тармоғига алоҳида кириш каналига эга бўлиши керак. Охирги вақтда жаҳон ва юртимиз амалиётида операторлар Triple Play хизматлар концепциясига ўтиш нуқтаи назаридан биринчи стратегияни қўллайдилар.

Кўп қаватли уйнинг қават ва хонадонларида офис ички кириш абонент қурилмалари ўрнатилади. Одатда, HPNA технологияси қурилмаларнинг кенг спектрини тақдим қилади: компютер платалари, HPNA ташқи персонал адаптерлари, HPNA/Ethernet конвентерлари ва бошқалар. Барча ҳолатларда телефон сигналлари ва компютер маълумотлари HPNA форматига (USB порти, Ethernet ёки махсус плата орқали) ўзгартирилади.

5.4. FTTх ва PON концепциялари

Оптик кабел тизимлари технологиясининг ривожланиши ва анъанавий метал кабелларнинг сиқиб чиқарилиши оптик кенг полосали кириш тармоқлари концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди. Ҳозирги вақтда FTTx (Fiber Transport To…, яъни ...гача оптик транспорт тармоқ) номини олган оптик абонент тармоқлари концепцияси тармоқларни қуришда кенг равишда фойдаланилмоқда.

FTTx деганда турли структурага эга бўлган технологиялар оилсаи тушунилади (3.13-расм):

FTTB (Fiber To The Building) – уйгача оптик узатиш тизими;

FTTС (Fiber To The Curb) – тақсимланган қутигача оптик узатиш тизими;

FTTСab (Fiber To The Cabinet) – тақсимлаш шкафигача оптик узатиш тизими;

FTTР (Fiber To The Premises) – тармоқ сегментигача оптик узатиш тизими;

FTTО (Fiber To The Office)офисгача оптик узатиш тизими;

FTTН (Fiber To The House) – хонадонгача оптик узатиш тармоғи;

FTTU (Fiber To The User) – охирги фойдаланувчигача оптик узатиш тармоғи.

5.10-расмла кўрсатилганидек, ҳар қанлай оптик кириш тармоғи асосида тармоқ OLT (Optical Line Terminal) ва терминал ONT (Optical Network Terminal) элементларининг ўзаро боғлиқлиги ётади. ONT ни абонент кириш линияси участкаларида жойлаштиришга боғлиқ равишда FTTx технологиялари ҳам фарқланади.

Замонавий оптик кабелли тизимлар деярли чегарасиз ўтказиш полосасини таъминлайди. Оптик кабелларда WDM спектрал мултиплексорлаш принципларини қўллаш битта кабелда бир секундда бир неча терабитни узатиш имконини беради. Шу билан бирга ONT нинг нархи ҳозирча жуда юқори. Шу сабабли FTTx етакчи офис ташқи кириш технологияси бўлди. Оптик узатиш тизими NGN томонидан қўйиладиган ҳар қандай янги концепция ва маълумотларни узатиш тезлигига бўлган талаблардан қатъий назар кенг полосали киришнинг ихтиёрий миқдордаги фойдаланувчилари эҳтиёжларини қондира олади. Шунинг учун операторлар янги қурилиш ишлари ҳақида гап борганида FTTx технологиясини танлайдилар. Тушунарчиз истиқболли мис симли кабелларни биногача ётқазгандан кўра, биногача опкти кабелларни ётқизиб, кейинчалик муаммосиз бўлган афзалроқдир. Бунда FTTx технологияларини HPNA ва VDSL замонавий офис ички кириш тармоқлари билан бирлаштирилади.

Описание: UY.jpg,Описание: UY.jpg,Описание: XXX.jpg,Описание: NMADUR.jpg,Описание: NMADUR.jpg
 

 

 

 

 


Описание: XXX.jpgОписание: DOM.jpg                                                                                                                

Описание: UY.jpg
Описание: XXX.jpg Описание: NMADUR.jpg
 


FTTC

 
                                                                                    

OLT

 
Описание: NMADUR.jpgОписание: XXX.jpgОписание: UY.jpg                                                       

 

 


5.10-расм. FTTx концепциясини реализация қилиш вариантлари.

FTTx концепцияси абонент кабел тармоғида оптик кабелдан фойдаланиш стратегиясини аниқлади. Унинг кейинчалик ривожланиши аниқ конфигурацияларни ишлаб чиқиш ва масалаларни ҳал қилиш, абонент кабел тармоқларида кенг полосали кириш учун оптик узатиш тизимларини қандай қилиб қўллаш йўналишида борди. Бу ерда турли вариантлардан фойдаланиш мумкин (5.11-расм), шу билан бирга, асосан, транспорт тармоқларига мўлжалланган маълумотларни узатишнинг актив усуллари тез орада кабел тармоғи ресурсидан фойдаланишнинг паст самаралилигини кўрсатди. Маълумотларни узатиш асимметрияси, ONT конфигурациясини максимал равишда соддалаштириш зарурияти ва бошқалар каби факторлар анъанавий толали-оптик узатиш тизимларида ҳисобга олинмаган. Натижада кириш тармоқларини ўрнатиш учун “оптик охирги миля” ечимлари пайдо бўлди.

“Халқа” топологияси (5.11-расм, а) микро SDH га асосланган бўлиб, толалар сони бўйича идеал ечимдир, ўрнатилган резервлаш мавжуд, аммо тармоқларни кенгайтириш етарлича мураккаб. “Нуқта-нуқта” топологияси учун (5.11-расм, б) ихтиёрий тармоқ топологияси тўғри келади, тармоқда ишлаш осонлашади, аммо кўп миқдордаги тола ва оптик узаткичлар талаб қилинади. Актив тугунли “дарахт” топологияси (5.11-расм, в) Ethernet 10/100/1000 протоколига асосланган бўлиб, оралиқ тугунларда актив қурилмаларни ўрнатиш талаб қилинади. Пассив оптик шохлантиргичли “дарахт” топологияси ёки 5.11-расм (г) да келтирилган шундай номланадиган пассив оптик тармоқлар (PON) бошқа топологияларга нисбатан оптимал миқдордаги тола ва оптик узаткичларга эга бўлиб, кенг полосали кириш оптик тармоқларининг энг самарали технологияси бўлиб ҳисобланиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                       

 

5.11-расм. Оптик кабелларни абонент кабел тармоқларида қўллаш топологиялари вариантлари: а - халқа; б – нуқта-нуқта; в – актив тугунли дарахт; г – пассив оптик шохлантиргичли дарахт.

PON технологиясининг ривожланиши турли технологияли бутун оиланинг пайдо бўлишига олиб келди: АPON, BPON, EPON ва GPON. Ушбу оиланинг кенгайиши истисно қилинмайди. PON технологиялари, асосан, узатиш тезлиги, битта OLT охиридаги абонент тугунлари сони, шунингдек, фойдаланувчи қурилмалари билан мослашиш интерфейслари билан фарқланади. Биринчи PON технологиялари (АPON ва BPON) АТМ технологиясига мўлжалланган бўлиб, SDH иерархияларининг узатиш тезлиги, охирги ишланмалар (EPON) Ethernet технологиясига ва 1 Гбит/с узатиш тезлигига мўлжалланмоқда. 5.1-жадвалда ушбу кириш технологиялар оиласининг қиёсий таҳлили келтирилган.

Шу тарзда, анъанавий оптик узатиш тизимлари ва FTTx “охирги оптик миля” концепциясини биргаликда яратувчи янги PON асосидаги технологиялар замонавий ва келажак NGN кириш тармоқларини ривожлантиришда асосий рол ўйнайди. Оптик узатиш тизимларининг улуши тобора ўсиб бормоқда ва фақат вақт фактори FTTx технологияларига DSL ечимларини бозордан сиқиб чиқаришга халақит бермоқда. Агар операторлар бутун абонент кабел тармоғини қайтадан қуриш қарорини қабул қилганларида FTTx технологияси асосий бўларди. Замонавий абонент кабел тармоғини телефон кабеллари асосида яратиш учун операторларга тахминан юз йил керак бўлганини эслаб ўтмасдан илож йўқ. Абонент тармоғининг анъанавий кабеллардан оптик технологияларга ўтиши учун қанча вақт талаб қилиниши – кўпроқ тарихга тегишли бўлган масаладир. Шунинг учун ҳозирги вақтда FTTx технологиялари энг истиқболли бўлиш билан бирга NGN кириш концепциясида аҳамияти бўйича иккинчи бўлиб қолмоқда.

5.1-жадвал.

PON технологияларининг қиёсий таҳлили

Характеристика

APON (BPON)

EPON

GPON

Стандартлаштириш институтлари/иттифоқлар

ITU/T SG15/FSAN

IEEE/EFMA

ITU-T SG15/FSAN

Стандартни қабул қилиш санаси

1998-йил октябр

2004-йил июл

2003-йил октябр

Стандарт

ITU-T G.981.x

IEEE 802.3ah

ITU-T G.984.x

Узатиш тезлиги, тўғри/тескари оқим, Мбит/с

155/155; 622/155; 622/622

1000/1000

1244/155, 622, 1244; 2488/622, 1244, 2488

Базавий протокол

АТМ

Ethernet

SDH

Линияли код

NRZ

8B/10B

NRZ

Тармоқнинг максимал радиуси, км

20

20(>30)

20

Битта толага абонент тугунларининг максимал сони

32

16

64(128)

Иловалар

ихтиёрий

IP, маълумотлар

ихтиёрий

FEC хатоларни коррекциялаш

Назарда тутилган

йўқ

зарур

Тўғри/тескари оқимлар тўлқин узунликлари, нм

1550/1310

1480/1310

1550/1310

1310/13103

1550/1310 1480/1310

Полосани динамик тақсимлаш

мавжуд

қўллаб-қувватлаш

мавжуд

IP-фрагментация

мавжуд

йўқ

мавжуд

Маълумотлар хавфсизлиги

Очиқ калитлар билан шифрлаш

йўқ

Очиқ калитлар билан шифрлаш

Резервлаш

мавжуд

йўқ

мавжуд

Нутқ иловаларини қўллаб-қувватлашни баҳолаш ва QoS

юқори

паст

юқори

 

Шаҳар Ethernet тармоқлари

Одатда, янги қурилишни талаб қилувчи яна бир кенг полосали кириш технологияси – Ethernet шаҳар тармоқлари ёки MAN. Ethernet технологиясидан кенг полосали кириш технологияларидан бирида фойдаланиш – унинг локал тармоқларни (LAN) бошқа рақобат ечимлардан афзаллиги билан боғлиқдир. Замонавий баҳолашлар шуни кўрсатадики, 90% дан ортиқ NGN трафиги ҳозирги вақтда Ethernet трафигига тўғри келади. Натижада, индивидуал фойдаланувчиларни NGN тармоқларига улашда (HPNA, VDSL, ADSL ва бошқа технологиялар) Ethernet энг кенг тарқалган интерфейс бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун Ethernet технологиясини шаҳар чегарасигача кенгайтириш ғояси алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу ғоя реализация қилишда осондир, чунки замонавий транспорт тармоқлари Ethernet трафигини самарали қабул қилади ва ихтиёрий ўтказувчанликка эга виртуал “йўлак” ларни яратиш имконини беради.

Ethernet технологиясидан кириш технологияси сифатида фойдаланиш ҳозирги вақтда локал тармоқларни яшаш жойларида ўрнатиш билан боғлиқ. Аксарият ҳолатларда барча нарса шиддатли тарзда рўй берган. Инициатив гуруҳни шаҳар тармоғига улаш вазифаси қўйилган эди. Сўнгра бир неча уйлар ягона тармоққа бирлаштирилиб, кириш тармоқлари шакллантирилган. Натижада, кўплаб уй тармоқлари етарлича бюджетга эга бўлган тижорат ташкилотларига айланди, уй тармоқларини ривожлантириш бизнес модели эса кам сармоялар билан “NGN да бизнесни қандай қилиб қуриш” намунасига айланди. Бундай модел алоқа соҳаси учун анъанавий инвестицион моделига қарама-қаршидир, аммо NGN нинг демократиклиги бизнесни бундай усулда юритиш имконини беради. Одатда, Ethernet уй тармоқлари 1.4.3-бўлимда замонавий тармоқлар парадигмасининг ўзгариши  мисоли сифатида кўриб чиқилган кластер тармоқлар технологиялари асосида қурилади. Бундан ташқари, Ethernet кириш тармоқлари янги технологияларни ривожлантириш майдони сифатида кўрилмоқда.

Ethernet кириш тармоқлари технологияларининг батафсил тавсифларини www.nag.ru сайтида топиш мумкин. Ушбу сайт уй тармоқларнинг ривожланиш атмосферасини акс эттиради ва Ethernet технологияси соҳасида ишловчи муҳандислик ҳамжамиятининг тан олинган форумларидан бирига айланди.

Ethernet кабел тармоғини ўрнатиш учун САТ3 дан САТ6 гача категориядаги “витая пара” лар керак бўлади. Шаҳар ва биноларнинг замонавий инфраструктурасида бундай кабеллар мавжуд эмас, шунинг учун уларни янгидан ётқизиши керак. Ethernet технологиясида умумий ҳисобда (структураланган кабел тармоқлари стандартларига мувофиқ равишда) уч турдаги кабел тизимлари мавжуд:

1)  бинолар ўртасидаги тақсимлагичларни улаш учун магистрал кабел тизимлари;

2)  бино қаватлари тақсимлагичларини бутун бино тақсимлагичи билан улаш учун магистрал (вертикал) тизим;

3)  горизонтал кабел тизими – фойдаланувчи розеткасидан бино қавати тақсимлагичигача бўлган кабеллар.

Ушбу кириш тармоғи учун горизонтал кабел тизими умумий кўринишда аҳамият касб этмайди, чунки бир қаватда 2-3 тадан ортиқ фойдаланувчилар камдан-кам ҳолатларда мавжуд бўлади. Горизонтал кабел тизими вазифасини подъезд тармоғи бажаради деб ҳисоблаш мумкин. Уйда фойдаланувчилар сони кам бўлганлиги сабабли (одатда, 20-30 тадан кам), шунингдек, ҳар бир подъездни актив (ёки пассив) қурилмали алоҳида тизимостига ажратиш зарурияти йўқ. Шунинг учун Ethernet уй тизимини икки таркибий қисмларга ажратиш мумкин:

1)  охирги фойдаланувчиларни операторнинг уй ичидаги актив ёки пассив қурилмасига бирлаштиришга хизмат қилувчи бинонинг абонент тизими;

2)  бино абонент тизимларининг актив қурилмаларини ягона инфрастуктурага бирлаштириш ва уларни бошқа тармоқлари билан, хусусан, Интернет билан улаш учун хизмат қилувчи магистрал кабел тизими.

Магистрал кабел тизими бинолар ўртасидаги боғламалар, алоқа актив қурилмалари, шунингдек, шаҳар, шаҳарлараро ва миллий транспорт тармоқлари билан мослаштириш қурилмаларини ўз ичига олади.  Бошида тармоқ одатда дарахт топологиясига эга бўлади. Тармоқ ривожланиши билан топология “халқа”, “юлдуз” ёки уларнинг комбинациялари бўлган стандарт конфигурацияларга ўзгариб боради. Ethernet тармоқларида магистрал участкада нафақат “витая пара” лар, балки оптик кабеллар, хусусан, актив узатиш тизимлари ёки PON тармоқларидан фойдаланиш мумкин.

Абонент кабел тизими уй ичига кабел ўтказишдан иборат бўлиб, охирги фойдаланувчиларни тармоқнинг актив ёки пассив қурилмаларига улашга хизмат қилади. Кабел тизимига қўйиладиган талаблар кескин фарқланиши мумкин. Фойдаланувчиларга 10 Мбит/с (Base-T 10 интерфейс) тезлик тақдим қилинганда, бундай абонент тармоғида 3 категориядаги “витая пара” дан фойдаланишнинг ўзи етарлидир. Аммо абонент кабел тизими САТ5 “витая пара” дан фойдаланган ҳолда СКС асосида қурилиб, у фойдаланувчиларга Ethermet 10/100baseT интерфейсини тақдим қилиш имконини беради.

         Абонент кабел тармоғининг топологияси бинонинг архитектуравий хусусиятлари, шахта симларининг ўтказувчанлик қобилияти, киришлар, кабелларни ўрнатиш имкониятлари ва бошқа факторларни ҳисобга олиши керак. Кабел тизимларини бино ичида ўрнатиш амалиётида турли хил ўрнатиш схемаларидан фойдаланилади: қурилмани хаотик жойлаштиришдан тизимни подъездлар бўйлаб структуралашгача.

         Абонент тармоқларини ма Ethermet кириш тармоқларини бирлаштириш содда тарзда бажарилади, чунки кириш тармоқлари асосида Ethernet кадрлари асосидаги маълумотларнинг ягона форматидан ва ягона Ethernet технологиясидан фойдаланилиб, у учун юқори масштаблаштириш даражаси мавжуддир: 10 Мбит/с дан 10 Гбит/с гача тезлик ва турли ўзаро алоқа интерфейслари (5.2-жадвал). Юқори айтиб ўтилганидек, Ethernet кириш тармоқларини ихтиёрий NGN транспорт тармоқлари билан мослаштириш қийинчилик туғдирмайди, чунки транспорт тармоқларининг қурилмалари турли даражадаги иерархияли Ethernet интерфейсларини таъминлайди.

5.2-жадвал.

IEEE 802.3 стандарти бўйича Ethernet интерфейсларининг вариантлари

Номланиши

Интерфейс турлари

H/F

Кодлаш

Лин. коди

MFS

Тармоқ ўлчами

10G BASE-SR

Иккита 50/125 мкм MMF, 850 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

2/550 м

10G BASE-SW

Иккита 62.5/125 мкм MMF, 850 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

2/33 м

10G BASE-LX4

Иккита 50/125 мкм MMF, 4×DWM сигнал

F

8B/10B

NRZ

N/A

300м

10G BASE-LX4

Иккита 62.5/125 мкм MMF, 4×DWMсигнал

F

8B/10B

NRZ

N/A

300м

10GBASE-LX4

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм,DWMсигнал

F

8B/10B

NRZ

N/A

10 км

10GBASE-LR

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

10 км

10GBASE-LW

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

10 км

10GBASE-ER

Иккита 8-10 мкм SMF, 1550 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

2/40 км

10GBASE-EW

Иккита 8-10 мкм SMF, 1550 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

2/40 км

Gigabit Ethernet IEEE 802.3z/ab (34-42 синфлар)GMII

1000BASE-ZX

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм

F

8B/10B

NRZ

416

80 км

1000BASE-LX

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм

F

8B/10B

NRZ

416

5 км

1000BASE-LX

Иккита 50/125 мкм MMF, 1310 нм

F

8B/10B

NRZ

416

550/2000 м

1000BASE-LX

Иккита 62.5/125 мкм MMF, 1310 нм

F

8B/10B

NRZ

416

550/1000 м

1000BASE-SX

Иккита 50/125 мкм MMF, 850нм

F

8B/10B

NRZ

416

500/750 м

3.2-жадвал давоми

1000BASE-SX

Иккита 62.5/125 мкм MMF, 850нм

F

8B/10B

NRZ

416

220/400 м

1000BASE-CX

Иккита 150 ом STP (twinax)

F

8B/10B

NRZ

416

25 м

1000BASE-Т

Тўртта UTP 5 жуфтлик (ёки яхшироқ)

H/F

4D-PAM5

PAM5

520

<100 м

Fast Ethernet IEEE 802.3u (21-29 синфлар) МII

100BASE-Fx

Иккита 50/125 мкм SMF

F

4B/5B

NRZI

64

40 км

100BASE-Fx

Иккита 62.5/125 мкм МMF

F

4B/5B

NRZI

64

2 км

100BASE-Tx

STP кабелининг икки жуфтлиги

F

4B/5B

MLT3

64

200 м

100BASE-Tx

Иккита UTP 5 (ёки яхшироқ)

H/F

4B/5B

MLT3

64

<100 м

100BASE-T4

Тўртта UTP 3жуфтлиги (ёки яхшироқ)

H

8B/6T

MLT3

64

<100 м

100BASE-T2

Иккита UTP 3 (ёки яхшироқ)

H/F

PAM5×5

PAM5

64

<100 м

Ethernet IEEE 802.3a-t (1-20 синфлар)AUI

100BASE-FB

Иккитасинхрон хабли 62.5/125 мкм МMF

H

4B/5B

Man-chester

64

<2000 м

100BASE-FP

Иккита оптик 62.5/125 мкм МMF пассив хаб

H

4B/5B

Man-chester

64

<1000 м

100BASE-FP

Иккита оптик 62.5/125 мкм МMF пассив хаб

H

4B/5B

Man-chester

64

<1000 м

100BASE-FL

Иккита оптик 62.5/125 мкм МMF асинхрон хаб

F

4B/5B

Man-chester

64

2000 м

100BASE-T

Иккита “витая параUTP 3 (ёки яхшироқ)

H/F

4B/5B

Man-chester

64

<100 м

10Broad36

Битта 75 Ом коаксиал (CATV)

H

4B/5B

Man-chester

64

<3600 м

10BASE-2

Битта 50 Ом ингичка коаксиал кабел

H

4B/5B

Man-chester

64

<185м

10BASE-5

Битта 50 Ом ингичка коаксиал кабел

H

4B/5B

Man-chester

64

<500м

*H/F: ярим дуплексли (Н) ва тўлиқ дуплексли (F) узатиш режими; MFS – кадрнинг байтлардаги минимал ўлчами; N/A – фойдаланилмайди.

 

         Ҳар қандай кириш технологияси каби Ethernet ҳам ўз афзаллик ва камчиликларига эга. Ethernet технологиясининг асосий афзаллиги унинг масштабланувчанлиши, шунингдек, Ethernet уй тармоқларини яратиш бизнес-моделининг янигилигидир. Анъанавий алоқа операторлари инвестицион моделлардан фойдаланишди ва PON (янги қурилиш) ва DSL (тармоқларни модернизация қилиш) технологиясига мўлжал олиб, транспорт тармоқлар томонидан NGN га “юқоридан” ҳаракат қилишни бошладилар. Ethernet уй тармоқларининг ёш ва катта бўлмаган операторлари “бизнесни катталаштириш” моделидан фойдаланиб, NGN фойдаланувчилари томонидан “пастдан” ҳаракат қилдилар. Янги бизнес-моделни қўллаш уй тармоқлари операторларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш самарасиз деб тан олинган катта бўлмаган шаҳарлар бозорини тезлик билан эгаллаш имконини берди. Хатто шаҳар туридаги баъзи қишлоқларда локал Ethernet тармоқлари мавжуд.

         Ҳозирги вақтда Ethernet операторларининг шиддатли ҳаракатлари йирик операторларни Россия бизнесининг юқори даражаларига кўтарди. Бу Matrix, IMSYS, MSM ва бошқалар каби операторлар абонент базаси ҳажмига кўра минтақавий ва шаҳар NGN операторлари билан бемалол рақобатлаша оладилар. Бундан ташқари, охирги бир неча йиллар мобайнида йирик шаҳар ва хатто миллий Ethernet тармоқларини шакллантириш учун Ethernet уй тармоқларини сотиб олаётган молиявий структуралар ҳам пайдо бўлди.

         Ethernet уй тармоғининг камчилиги янги бизнес-моделда салбий натижага эга бўлган - ягона техник сиёсатнинг йўқлигидир. Кириш тармоқларини шароитларга қараб ривожлантириб, қурилмаларни доимий равишда модернизациялаб, топологияни қайта қуриб, Ethernet операторлари йирик ишловчи тармоқларни ярата олмадилар. Бу технологияни энг арзон қурилмалар, содда тарификация схемалари, контентнинг бирданига ўсиши асосида қуриб, бундай операторлар, кўп ҳолларда, тармоқ ривожланишининг тўхтаб қолиши билан тўқнашдилар. Ethernet тармоғида алоқа хизматлари сифати ҳозирча паст даражада қолмоқда. Кичик тармоқ чегараларидан чиқа олган операторлар охир оқибатда тармоқни бутунлай бошқатдан қуриш заруриятига дуч келдилар.

         Бундан ташқари Ethernet технологиясининг ривожланиши кўплаб маъмурий режадаги муаммолар билан боғлиқдир. Улардан энг аҳамиятлиси лицензия бериш, коммунал органлар билан бўладиган келишмовчиликлардир. Буларнинг барчаси Ethernet технологияси операторларининг фаолиятини мураккаблаштиради ва Ethernet технологиясининг кириш тармоқлари бозоридаги рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга ушбу технология асосий ролга эга бўлиб, Ethernet орқали NGN га уланган абонентлар сони ўсиб бормоқда.

         NGN кириш сатҳида асосий рол ўйнайдиган яна бир технологиялар гуруҳи – радиокириш технологиялари ёки симсиз абонент линияларидир (WLL).

         Юқорида симли кириш технологиялари ҳақида маълумотлар келтирилди. Улардан ҳар бири ўз афзалликларига эга:

· DSLоиласи технологияси телефония операторларининг мавжуд кабел тармоқ инфраструктурасидан фойдаланади;

· PONтехнологияси ўтказиш полосасида катта резервни таъминлайди;

· Ethernet технологияси маълумотларни ўзгартиришни масштаблаштирилган ечимлардан фойдаланиш ҳисобига максимал равишда соддалаштириш имконини беради.

Радиокириш технологиялари симли тармоқларга нисбатан қатор стратегик афзалликларига эга бўлиб, улар кенг полосали кириш хизматларини тақдим қилиш учун радиоэфирдан фойдаланиш билан боғлиқдир:

· Қурилиш ҳаражатлари минималдир, чунки радиокириш тизимларини жорий этиш учун кабел тизими талаб қилинмайди;

· Кенг полосали кириш хизматларидан радиокириш тармоқларининг хизмат доирасида жойлашган барча абонентлар фойдаланишлари мумкин;

· Радиокириш тармоқлари нафақат муқим, балки ҳаракатдаги абонентларга ҳам хизмат кўрсатади.

         Ушбу афзалликлар радиокириш тизимларининг рақобатбардошлигини таъминлайди. 2.1 мисолида кўрсатилганидек, радиокириш технологияси NGN трафигини симли кенг полосали кириш тизимлари ўрнатилгунча йиғиш имкониятига эга. Шу сабабли бутун дунёда радиокириш технологиясидан фойдаланиш кенг полосали хизматлар бозорини эгаллаш стратегияси сифатида кўрилмоқда.

Шу билан бирга радиоэфирдан сигналларни узатиш муҳити сифатида фойдаланиш қатор камчиликларга эга:

·     Электромагнит халақитларнинг таъсири, сигналларни базавий станциялардан экранлаш ва бошқа факторлар сабабли радиокириш тармоқларида хизматлар сифати симли тармоқларга нисбатан пастроқдир.

·     Кенг полосали сигналларни узатиш учун радиэфир ресурслари чегараланган. Натижада радиокириш тармоқларининг барча стандартларида ҳозирги вақтда Triple Play концепциясига ўтиш ва абонентга 20 Мбит/с дан юқори тезликни тақдим қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд;

·     Радиокириш хизматларидан бутун хизмат кўрсатиш ҳудудида фойдалана олишлик тармоқ абонентларини авторизация, идентификация ва тарификациялаш заруриятини биринчи ўринга қўяди  (ғарб техник матбуотида ушбу вазифалар комплекси ААА қисмартмасини олган). Бунга тармоқ ресурсларидан ноқонуний фойдаланишни бартараф қилиш чора-тадбирларини ўз ичига олувчи тармоқ хавфсизлиги соҳасидаги ечимлар комплекси тааллуқлидир.

Радиоэфир ресурсининг чегараланганлиги битта абонентга тўғри келадиган тезликнинг пасайиши ёки хизмат кўрсатиш доирасидаги абонентлар сонининг камайишига олиб келади. Иккала омил ҳам янги ресурс ва ечимларни қидириш заруриятига олиб келади. Натижада охирги ўн йиллик мобайнида ўнлаб радиокириш технологиялари пайдо бўлди ва бу жараён динамик тарзда давом этмоқда.

Замонавий радиокириш тизимлари 30 МГц дан 60 ГГц гача диапазонда ишлаб, турли модуляция ва кодлаш усулларидан фойдаланади ва абонентларга турли мобиллик талаблари билан хизмат кўрсатмоқда (муқим абонентлардан мобил станцияларгача 150 км/с тезликда ҳаракатланиш билан). Шу тарзда радиокириш технологиясига битта технология сифатида қараб бўлмайди, бу ўз принцип ва қонунларига эга бўлган бутун бир дунёдир.

Тарихдан радиокириш тармоқлари аналог телефон радиоузайтиргичлардан тортиб маълумотларни узатиш тезлиги 100 Мбит/с ва ундан юқори бўлган ўта кенг полосали рақамли тизимлар (UWB) гача бўлган эволюция босқичларидан ўтиб келди. Радиокириш тизимларини шартли равишда беш авлодга ажратиш мумкин:

1)  Аналог АТС ларга киришнинг аналог воситалари (1960-й);

2)  Рақамли ва аналог АТС ларга ва маълумотларни узатиш тугунларига киришнинг тор полосали рақамли тизимлари (1980-й). Бу ерда биринчи бўлиб симсиз локал тармоқлар стандартлари (WLAN), Radio Ethernet, IEEE 802.11, 802.15 ва бошқа стандартлар ишлаб чиқилди;

3)  IP пакетли узатиш асосида рақамли радиокириш тизимлари, бу ерга MMDS, LMDS технологиялари кирган;

4)  10 дан 70 Мбит/с гача маълумотлар узатиш тезлигига эга бўлган IEEE 802.11/802.16 стандартлари асосидаги кенг полосали кириш тизимлари, бунга ҳозирги кунда етакчи ўринларни эгаллаб келаётган Wi-Fi ва WiMAX технологиялари киради;

5)  100 Мбит/с ва ундан юқори маълумотлар узатиш тезлигига эга бўлган ўта кенг полосали кириш тизимлари (UWB).

NGN тармоқларини ривожлантириш учун фақат 4-5 авлод технологиялари тўғри келади. 2-3 авлод тизимлари талабчан бўлмаган абонентлар учун кириш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.

Радиокириш тизимларининг умумлаштирилган структураси 3.15-расмда келтирилган. Кенг полосали кириш абонентлари радиотармоққа абонент қурилмалари (радиомодемлар) дан фойдаланган ҳолда кириб, уларнинг киришига абонент маълумотлари узатилади, чиқишда эса абонент радиосигнали шакллантирилади. Абонент қурилмалари PCMCIA видеокарта ёки ташқи қурилмалар кўринишида реализация қилиниши мумкин. Радиосигнал радиокириш тизимининг базавий станциясига узатилади ва у ерда яна фойдаланувчи маълумотларига ўзгартирилади. Радиокириш тизимларининг базавий станциялари симли тармоқ каналлари орқали бирлаштирилиб, коммутация, маршрутизация, фойдаланувчиларни авторизация қилиш, биллинг ва бошқа масалалар ҳал қилинадиган таянч тармоқни шакллантиради.

 

Чизиқли инретфейс

 

Базавий –стансия радиобули

 

Транспорт тармоғи NGN

 

Узатиш тармоғи коммутатсия

 

 

радиоитерфейсSupport радио

 

Абонент қурилмаси

 

абонент

 
            Описание: 5.jpg

 

5.12-расм. Радиокириш тизимининг умумлаштирилган схемаси

 

Радиокириш тизимлари радиоинтерфейс, тармоқнинг хизмат кўрсатиш зонаси ва чизиқли интерфейс параметрлари билан фарқланади. Хизмат кўрсатиш зонаси барча кириш тизимларини беш категорияга ажратади: глобал (WAN), регионал тармоқлар (RAN), шаҳар (MAN), локал (LAN) ва шахсий тармоқлар (PAN).

Радиокириш тизимларининг хизмат кўрсатиш зонаси соталарга ажратилиб, уларнинг ҳар бири алоҳида базавий станцияларнинг хизмат кўрсатиш доирасида бўлади. Радиокириш тизимлари бир ва кўп сотали бўлиши мумкин. Сота ҳажмига қараб радиокириш тизимлари уч категорияга ажратилади:

1)    30 км гача ўлчамли  макросотали тармоқлар;

2)    3 км гача ўлчамли  микросотали тармоқлар;

3)    100 м гача ўлчамли  пикосотали тармоқлар.

Макросотали тармоқ технологияси WAN, RAN ва MAN тармоқларини ўрнатиш учун фойдаланилади. Микросотали технологиялар LAN ва MAN тармоқларида фойдаланилади. Шахсий тармоқларда (PAN) пикосотали тармоқлар технологияси фойдаланилади.

Радиоинтерфейснинг асосий параметрлари сигналларнинг ишчи станциялари, каналларни ажратиш усуллари ва модуляция принципларидан иборат. 3.16-расмда аналог ва рақамли радиокириш тизимларининг иш диапазонлари ва уларда қўлланиладиган каналларни ажратиш принциплари келтирилган. Расмдан кўриниб турганидек, замонавий радиокириш тизимлари ечимларнинг кўплиги билан фарқланиб, улардан аксарияти (расмда ажратилган) замонавий NGN тармоқларида кириш воситалари сифатида самарали фойдаланилиши мумкин.

NGN тамроқларига осон интеграцияланадиган радиокиришнинг истиқболли ва радиокириш тизимларининг энг замонавийлари сифатида икки технологияни кўриб чиқамиз: Wi-Fi ва WiMAX.

Описание: 5sf.jpg 

 

 


                                 

 

 

 

 

 

CDMA

 

SDMA

 

   ComDMA

 

FDMA

 

TDMA

 
 

 

 


5.12-расм. Замонавий радиокириш тизимларининг радиоинтерфейс параметрлари

 

Wi-Fi технологияси. Бошида ушбу технология симсиз LAN тармоқларни  ҳосил қилиш учун ишлаб чиқилган, аммо ҳозирда Интернетга симсиз кириш технологияси сифатида фойдаланилмоқда. Бугунги кунгача ушбу технологиянинг илова соҳасига, асосан, агар бир оилада бир неча Интернет фойдаланувчилари бўлганида хона тармоқлари кирар эди.

Бугунги кунда Wi-Fi MAN, RAN ва ҳатто WAN ни ҳосил қилишда самарали қўлланилиб келинмоқда.

Wi-Fi технологияси NGN концепциясида қисқа вақтда самарадорлигини намоён қилиши билан қизиқиш уйғотади. Wi-Fi тизими тармоғининг битта базавий станцияси (hotspot) бир вақтда ўнлаб абонентларга кенг полосали кириш хизматларини тақдим қила олади. Симли каналлар талаб қилинмаган ҳолда катта тезликларни таъминлаш - Wi-Fi ни кенг миқёсда фойдаланиш мумкин бўлган кириш технологиясига айлантиради. Wi-Fi, одатда, жамоат жойларида кириш тизими сифатида фойдаланилади (Интернет-кафе, стандионлар, аэропортлар, вокзаллар, супермаркетлар, меҳмонхоналар ва ҳ.к.). Замонавий ноутбук ва чўнтак компютерларида Wi-Fi функцияларининг реализация қилиниши ушбу технологиядан жамоат жойларида фойдаланишни осонлаштиради. Wi-Fi тизими билан жиҳозланган техноген зоналар ушбу технологидан турли телемеханика тизимларида самарали фойдаланиш имкониятларини беради.

Ҳозирги вақтда бутун дунёда Wi-Fi зоналарини бирлаштириш ва роуминг фукнциясига эга бўлган йирик Wi-Fi тармоқларини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга McDonald’s тармоғи мисол бўла олиши мумкин – дунё  бўйлаб 6000 дан ортиқ hotspot (кириш нуқталари) жорий қилинган. Шунингдек, миллий ва халқаро Wi-Fi операторлар пайдо бўлди, бунга мисол тариқасида биринчи бўлиб Swisscom Eurosport (аэропорт, ресторан, бар ва ҳоказолар тармоқлари) ни келтириш мумкин ва ушбу Wi-Fi тармоқлари бутун Европа Иттифоқи ҳудудига хизмат кўрсатади. Россияда Wi-Fiтехнологияси соҳасида йирик лойиҳа сифатида Golden Telecom операторининг Golden
Wi-Fi тармоғини келтириш мумкин. Ушбу тармоқни 2007-2008 йилларда ривожлантиришнинг биринчи ўриндаги вазифалари сифатида Москва ва Санкт-Петербург шаҳар ҳудудларини қоплаш режалаштирилган. Москванинг бутун ҳудудини қоплаш кўзда тутилган (5.13-расм.)

 

 

5.13-расм. Golden Wi-Fi лойиҳасида Москва шаҳрида Wi-Fi хизматларини кўрсатиш зонаси

 

Ҳозирги вақтда Wi-Fi технологияси тўлиқ равишда “мобил Интернет” концепциясига мослаштирилган бўлиб, бу технологияси ҳамманинг эътибори лойиқдир. Шу тарзда, Wi-Fi –кириш тармоқларини ташкил этишнинг етакчиликка номзод бўлган жуда асосий усулидир.

Замонавий тижорат Wi-Fi тармоқ технологияси тармоқни икки асосий тизимостига ажратишни назарда тутади: фойдаланувчиларни учратиш мумкин бўлган нуқталарда ўрнатиладиган трафикни кириш нуқталари (hotspot) сифатида йиғувчи тизимостилари ва фойдаланувчиларни идентификация қилиш сервери, биллинг сервери, сервисни бошқариш Web-портали, Radius авторизация сервери ва ҳоказолар мавжуд бўлган бошқарув тизимостилари.

Hotspot лар машрутизаторлар ёки Интернет орқали ўзаро боғланади. Ҳар бир фойдаланувчи тижорат хизматига уланишдан олдин биллинг билан боғлиқ бўлган авторизация процедурасидан ўтиши керак. Бунинг учун у идентификация Web-порталига киради (масалан, тўлов картасини активлаштиради) ва ўз ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказади. Энди фойдаланувчи ҳисобида тўлов воситаси борлигича кенг полосали киришнинг барча хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Hotspot ичида тизим ички коммутаторлар ва энг асосийси алоҳида кириш контроллерига эга бўлиши мумкин бўлиб, у барча hotspot фойдаланувчилари ўртасида ва тақсимланган Wi-Fi ўртасида интерфейс ролини бажаради (5.14-расм), бу асосан Wi-Fi хизмат кўрсатадиган нобиржинсли зоналарга тегишлидир (масалан, аэропорт, меҳмонхоналар, бизнес-марказ ва бошқалар). Хизматлар ва улар ҳақидаги ахборотлар тармоқ Web-портали доирасида hotspot порталидан ўрин олган.

Фойдаланувчи Wi-Fi тармоғи хизматларидан фойдалана олиши учун унинг сўрови кетма-кет равишда тармоқнинг уч элементидан ўтиши керак бўлади: кириш контроллери, Radius бошқарув сервери ва идентификация Web-портали. 5.15-расмдан келиб чиқадики, фойдаланувчини идентификация қилиш жараёни (ААА процедураси) махсус юқори сатҳ сигнализация протоколларидан фойдаланишга қаратилган мураккаб алгоритмдан иборатдир. Wi-Fi тизимлари радиоинтерфейсининг параметрлари WLAN IEEE 802.11a/b/g/h/j/n стандартларида таклиф қилинган. Ушбу стандартларда Wi-Fi тизимларининг иккита иш диапазонлари назарда тутилган: 2,4...2,5 ГГц (IEEE 802.11b/g учун) ва 4,9...5,9 ГГц (қолган стандартлар). Wi-Fi тизимида маълумотларни алмашиниш тезлиги стандартга боғлиқ равишда 11, 50 ва 100 Мбит/с дан ортиқ бўлиши мумкин (янги IEEE 802.11n стандарти учун). Тизимларда маълумотлар симметрик ёки ADSL ёки PON иш режимларини эслатувчи асимметрик тарзда узатилиши мумкин.

Wi-Fi технологияси бизнинг тадқиқотимиз учун нафақат истиқболлилиги сабабли, балки тўртинчи авлод радиокириш тизимларининг, хусусан, WiMAX технологиясининг ишлаш принциплари ҳақида тушунча берганлиги учун қизиқиш уйғотади.

WiMAX технологияси структураси бўйичаWi-Fi га ўхшаш. WiMAX технологиясининг тафсилотлари IEEE 802.16e стандартида келтирилган. Мисол тариқасида 5.15-расмда Nortel компанияси WiMAX тармоғининг техник ечим конфигурацияси келтирилган. Расмдан келиб чиқадики, WiMAX тизимида сотали қоплаш тизимига бирлаштирилган абонент қурилмалари ва базавий станцияларни ўз ичига олувчи таянч радиотизим, шунингдек, умумфойдаланиш тармоқлари билан шлюзлар мавжуд бўлган симли компонента, авторизация, идентификация (Radius), бошқарув, коммутация ва бошқа серверлар мавжуд. WiMAX технологияси бошида MAN кириш тармоқларини яратишга қаратилганлиги сабабли, бошқарув элементларининг архитектураси унда Wi-Fi га қараганда чуқурроқ ишлаб чиқилган ва ўз ичига NGN тизимларининг бошқарув ва коммутация сатҳларини олади (Softswitch, IMS – пастга қаранг). Шу сабабдан 5.15-расмдаги схема 5.14-расмдаги схемага нисбатан мураккаброқ, аммо радиокириш тармоқлари компонентларининг тўплами деярли бир хил.

5.15-расм. WiMAX тизимининг эҳтимолий структураларидан бири

 

Wi-Fi ва WiMAX технологиялари нафақат тармоқнинг мураккаблиги, балки частота диапазони, соталар ўлчами, ААА процедуралари, шунингдек, абонентларнинг мобиллигини таъминловчи махсус технологик ечимлар билан фарқланади. Ушбу технологиялар 5.3-жадвалда қисқача келтирилган тафовутлари ҳам мавжуд. Жадвалдан келиб чиқадики, WiMAX технологияси йирик радиокириш тармоқларини яратиш учун истиқболлироқдир. Шу билан бирга Wi-Fi технологияси замонавий шаҳарларнинг энг машҳур нуқталарида катта бўлмаган радиокириш тизим нуқталарини ҳосил қилади. Юқорида кўриб чиқилган тенденцияни ҳисобга олган ҳолда, Wi-Fi ва WiMAX технологияларига ҳозирги вақтда икки рақобатчи технологиялар сифатида қараш мумкин.

 

5.3-жадвал

Wi-Fi ва WiMAX технологияларини таққослаш

Кўрсаткич

802.16 стандарт (WiMAX)

802.11 стандарт (Wi-Fi)

Самарадорлик

Ўтказувчанлик қобилияти

Радиочастота ресурсидан самарали фойдаланиш таъминланади

Ҳар бир абонент билан камайиб боради

Тезликни бошқариш

Ҳар бир абонентга оптимат тезликда ишлаш имконини беради

Назарда тутилмаган. Абонентлар бир хил тезликда ишлайди

QoS

Ўтказиш полосаси

Ҳар бир абонентга юқорига/пастга йўналишлардан мустақил равишда тақдим қилинади

Ташқи назорат қурилмаси талаб қилинади

 

5.3-жадвал давоми

Пакетларни имтиёзлаш

Сервисни назорат қилишга асосланган кафолатланган етказишни таъминлайди

Тармоқ бошқаруви бўлмаганида олдиндан айтиб бўлмайдиган тармоқ операциялари

Ушланиш ва життер

Хизмат кўрсатиш келишувига мувофиқ тарзда барча йўналишлар учун назорат қилинади

Пакетни кафолатланган ушлаб қолиш қўллаб-қувватланмайди

Мултисервислилик

VoIP, Video, Data сервисларини комбинациялаш битта SU орқали таъминланиши мумкин

Қўллаб-қувватланмайди

Киришни назорат қилиш

Киришни назорат қилиш

2-сатҳ (МАС бўйича) ва 3-сатҳ (IP бўйича)

МАС рўйхати бўйича кириш. МАС адресни ўзгартириш мумкин

Пакетларни таниш

Ҳар бир CPE қурилмаси фақат ўзига мўлжалланган маълумотларни қабул қилади

Маълумотлар барча CPE лар учун очиқдир

 

Бу ҳолатда, симли кириш тармоқлари тизимлари каби тармоқни ўрнатишнинг икки алтернатив бизнес-модели мавжуд. Оператор кириш тармоқларини абонентдан Wi-Fi технологияси асосида ривожлантириши мумкин. Бу ҳолатда “шахарни қоплаш” стратегияси кириш нуқталарини энг гавжум жойларга ўрнатиш бутун тармоқ бўйлаб роуминг ўрнатишдан иборат бўлади. Шу тарзда “бизнесни босқичма-босқич ривожлантириш” моделини оламиз. WiMAX технологияси радиокириш тармоғини бутун шаҳар ҳудудини қоплайдиган қилиб ўрнатиш орқали инвестицион бизнес-моделни таклиф қилади.

Агар симли кириш технологиялари билан солиштирилса, бизнес-моделдан фойдаланиш бўйича уй Ethernet тармоғи Wi-Fi технологиясига, WiMAX га эса – DSL ва PON инвестицион лойиҳалари эквивалент бўлади. Келтирилган аналогиялар тасодифик эмас. Уй Ethernet тармоғи операторлари бино ичида абонент тармоғини тежаш учун Wi-Fi технологиясидан фойдаланадилар. Шунингдек, йирик операторлар ҳам DSL ва PON тармоқларининг ривожланиши билан охирги вақтларда IEEE 802.16 стандарти технологияларидан фойдаланмоқдалар.

Электр тармоқлари асосида кенг полосали кириш тизимлари.

PLC технологияси

Замонавий шаҳарларнинг мавжуд инфраструктурасидан фойдаланувчи NGN кириш тизимларини ташкил этишнинг яна бир усули – бу маълумотларни узатиш кенг полосали тизимларини электр тармоқ асосида қуришдир. Ушбу технология Power Line Communication (PLC) ёки оддий PowerLine деб номланади.

Ушбу технология катта қизиқиш уйғотади, чунки электр тармоқлари барча замонавий шаҳарларда мавжуд. Замонавий инсон ҳаётини электр токисиз тасаввур қилиб бўлмайди, шунинг учун электр кабел тизими барча уй-жойларда мавжуд. PLC технологияси бу ҳолатда NGN кириш тизимини потенциал равишда одамлар яшайдиган барча жойларга кириб бориш имконини беради.

Шу билан бирга электр кабеллари орқали маълумотларни узатиш бошида экзотик усул сифатида қабул қилинди – мувофиқ техник ечимларни ривожлантириш йўлида ҳаддан ташқари кўп техник муаммолар. PLC технологияси етарли даражада мураккаб, унинг тақдири ўзгарувчандир. Уни бир неча марта уй ахборот тармоқларини ривожлантиришда марказий ўринга қўйишди. Кейин у эсдан чиқарилди. PLC нинг ривожланиши – бу тадқиқот ғалабалари ва стратегик бозор мағлубиятларининг кетма-кетлигидир.

PLC технологияси кириш тизимлари бозорига фақат 21-аср бошларида юқори самарадорликка эга бўлган рақамли сигнал процессорларининг пайдо бўлиши ва OFDM-модуляция (Orthogonal Frequency Division Multiplexing) каби модуляция усулларидан фойдаланиш билан пайдо бўлди ва NGN биринчи ўн йилликда ривожланиши билан ушбу технология кенг полосали кириш тармоқларининг жуда истиқболли ривожланиш йўли сифатида кўрилмоқда.

Бир неча йил один компютер саноати лидерлари HomePlug Alliance деб номланган ҳамкорлик ташкилотига асос солдилар. Аъзо компаниялар биргаликда илмий-тадқиқот ва амалий-синов ишларини ўтказиш, шунингдек, электр тармоғи тизимлари орқали маълумотларни узатишнинг ягона стандартларини қабул қилиш билан шуғулланадилар. Intellon фирмасининг PowerPacket технологияси PowerLine нинг прототипи бўлиб, у HomePlug 1.0 ягона стандартининг асосига қўйилган. Унда маълумотлар узатиш тезлиги 14 Мбит/с гача белгиланган бўлиб, PLC асосидаги тизимларни TriplePlay концепциясининг доминантлигида ҳам бутунлай рақобатбардош қилади. 2003-йилдан PLC технологиясининг ривожланиши NGN кенг полосали кириш тармоқларини яратиш йўналишида борди. Янги технология BPL (Broadband over Power Line) номини олиб, Америка ва Европа бозорларида биринчи синовлардан ўтди. BPL фойдаланувчилари маълумотларни узатишнинг юқори тезлигини таъкидладилар – 3 Мбит/с дан ортиқ, бунда ойлик абонент тўлови мавжуд кенг полосали ечимларга нисбатан кам бўлди. Кун тартибида электр таъминотини етказиб берувчилар ва коммуникацион компаниялар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш масалалари очиқ қолди. IEEE да BPL учун стандарт ишлаб чиқилмоқда – IEEE 1675, унинг 2008-йилда қабул қилиниши кутилмоқда.

PLC тизимларининг ишлаш принципи асосида ADSL ва  CATV технологиялари орқали таниш бўлган сигналларни частота бўйича ажратиш ва шоҳлантиргичлардан фойдаланиш ётади (5.16-расм). Юқори тезликдаги маълумотлар оқими бир неча паст тезликдаги оқимларга ажратилади ва улардан ҳар бири алоҳида частота билан узатилади, сўнгра барча оқимлар битта сигналга бирлаштирилади. 4...21 МГц диапазонда 84 та ташувчи частоталардан фойдаланиш симлар орқали оддий электр энергиясини узатишга таъсир кўрсатмайди, чунки электр токининг 50 Гц частотаси ва маълумотларни узатиш частотаси ўртасида катта фарқ бор. Шу тарзда, оддий электр тармоғи бир вақтда электр таъминотини ҳам, маълумотларни ҳам битта занжир (линия) орқали узата олади. Кам қувватли абонент электр ток тармоқлари (5.16-расмда – LV тармоқлари) ёки ўрта қувватли тақсимлагич тармоқлар (5.16-расмда MV тармоқлари) билан ишлайдиган PLC қурилмалари мавжуд. Шохлантиргичлар ва биринчи турдаги қурилмалар абонентлар хонадонларида, иккинчи тур қурилмалари эса – тақсимлагич тармоқларнинг тугунлари (трансформатор буткалари, электр узатиш столбалари ва ҳ.к.) да ўрнатилиб, у ерда маълумотларни узатиш сигнали регенерация қилинади.

 

5.16-расм. PLC технологияси асосид NGN кириш тармоғининг структураси

 

PLC технологияси билан боғлиқ бўлган энг мураккаб техник ечимлар – электромагнит мослашув, электр хавфсизлиги ва юқори частотали сигналларнинг электр тармоқларида юқори даражали сўниши бўлди. Замонавий PLC технологияси (ва асосан BPL) юқорида келтирилган муаммоларни ҳар қилиш имконини беради, шунинг учун энг яқин вақт ичида PLC технологиясининг кенг тарқалишини кутиш мумкин ва ҳозир ҳеч ким ушбу технологияга экзотика сифатида қарамайди.

PLC технологиясининг сўзсиз афзаллиги потенциал фойдаланувчиларни 100% қарам олишидир. Ҳеч қандай бошқа технология бундай афзалликка эга эмас. Аммо шу билан бирга PLC технологияси янги бўлганлиги сабабли камчиликларга эга, хусусан, PLC технологиясининг амалий реализацияси 3...4 Мбит/с тезликни намоён қилди, бу эса замонавий NGN кириш тармолари учун етарли эмас. Бундан ташқари, PLC нинг асосий камчилиги бундай тизимлар учун арзон абонент қурилмаларининг мавжуд эмаслигидир.

Россияда электр линиялари орқали маълумотл узатиш тизимларинин реализация қилиш қўшимча қийинчиликлар билан боғлиқ. Аввало, техник характеристикалари бўйича электр тармоқлар ғарб давлатлари тармоқларидан фарқланади, бундан ташқари, электр линияси орқали маълумотларни узатишнинг асосий параметрларини аниқловчи стандартлар мавжуд эмас.

 

Назорат саволлари

 

1.     Янги авлоднинг конвергент тармоқлари технологияларини келтиринг.

2.     х.DSL технологиясини белгиланиши қандай?

3.     х.DSL технологиясининг қандай турлари мавжуд?

4.     ADSL модемиузатиш тезлигини линия параметрларидан боғлиқлиги қандай?

5.     Ethernet технологиясидан фойдаланишқандай?

6.     FTTх технологиясини белгиланиши қандай?

7.     FTTхтехнологиясининг қандай турлари мавжуд?

8.     PON технологиясининг ривожланишинг қандай турлари мавжуд?

9.     Wi-Fi ва WiMAX технологияларини тушунтиринг.

10.           PLC технологиясининг қўлланилишини тушунтиринг.

 

 

 

6-МАЪРУЗА

ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРИНИНГ МУЛЬТИМЕДИАЛИ ХИЗМАТЛАРИ

Режа:

6.1.Алоқатармоқларининг таснифлари (классификацияси);

6.2.Алоқа хизматлари бозорини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари;

6.3.Янги хизматларни жорий қилиш (киритиш) зарурати;

6.4.Янги авлод конвергент тармоқларининг хизматлари таснифи

 (классификацияси);

6.5.Мультимедиали хизматларнинг турлари, тақдим этиш ва ишлаш тамойиллари.

 

6.1.Алоқа хизматларининг таснифлари (классификацияси)

 

Алоқа хизматларини тақдим этиш жараёнини расмийлаштириш соҳасида асосий ҳисобланувчи TMF (TeleManagement Forum) халқаро ташкилот томонидан product (махсулот)ва service иккита тушунча билан фарқланиш доирасида хизматлар таснифига ёндашиш аниқланган. 

Амалиётда алоқа операторларида юзага келган мураккабликлардан келиб чиққан ҳолда алоқа хизмати деганда клиентга алоқа оператори томонидан тақдим этиладиган махсулот, тармоқ сервиси (тармоқ хизмати) деганда эса алоқа хизматлари (махсулотлари)ни техник қўллаш мумкин бўлган имкониятлар мажмуаси тушунилади.

Алоқа хизматларини (махсулотларини) тақдим этиш ҳар доим ўзига тармоқ сервисини бириктиради. Бундай ёндашиш алоқа хизматларига ва тармоқ сервисига бўлган талабларни аниқ чегаралаш имконини беради ва бунда NGN хизматларининг мураккаб таркибий тузилишини ҳисобга олиш лозим.

Алоқа хизматлари (махсулотлари) ва тармоқ сервиси (хизмати) учун, ахборотли тизимларни қуриш ва ўзаро боғланишнинг универсал ҳисобланувчи етти сатхли OSI моделини қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Кўп сатхли тасниф (классификация) одатдаги алоқа хизматлари ва тармоқ сервисига боғлиқ ҳолда акс этади. Шундай қилиб, OSI модели сатхи билан боғлиқ бўлган таснифни, “алоқа хизмати” ва “тармоқ сервиси” тушунчасини инобатга олган ҳолда NGN хизматларини тақдим этиш жараёнида мўлжал сифатида қўллаш мумкин.

Операторлар томонидан тақдим этиладиган барча алоқа хизматларини икки турга бўлиш мумкин: базавий ва қўшимча. Базавий хизматлар лицензияланган, қўшимча хизматлар эса лицензияланмаган ҳисобланади.

Бундай таркибга қуйидаги хизматлар киради:

1. Таксафонларни қўллашга эга бўлган маҳаллий телефон алоқаси хизматларисиз ва коллектив кириш воситаларисиз, маҳаллий телефон алоқаси хизмати.

2. Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматлари.

3. Ажратилган алоқа тармоқларида телефон алоқаси хизматлари.

4. Зона ичи телефон алоқаси хизматлари.

5. Таксофонларни қўллашга эга бўлган маҳаллий телефон алоқаси хизматлари.

6. Коллектив кириш воситаларини қўллашга эга бўлган маҳаллий телефон алоқаси хизматлари.

7. Телеграф алоқаси хизматлари.

8. Шахсий радиочақириқ алоқа хизматлари.

9.Умумий фойдаланувчи алоқа тармоқларида ҳаракатланувчи радиоалоқа хизматлари.

10.Ажратилган алоқа тармоқларида ҳаракатланувчи радиоалоқа хизматлари.

11.Умумий фойдаланувчи алоқа тармоқларида ҳаракатдаги радиотелефон алоқаси хизматлари.

12. Ҳаракатдаги фазовий радиоалоқа хизматлари.

13. Алоқа каналларини тақдим этиш бўйича алоқа хизматлари.

14.Овозли ахборотларни узатишдан ташқари, маълумотларни узатиш тармоқларидаги алоқа хизматлари.

15. Маълумотларни узатиш тармоқларидаги хизматлар.

16. Телематик алоқа хизматлари.

17. Кабел орқали эшиттириладиган алоқа хизматлари.

18. Эфир орқали эшиттириш мақсадида қўлланиладиган алоқа хизматлари.

19. Симли радио эшиттириш алоқа хизматлари.

20. Почта алоқаси хизматлари.

Қўшимча хизматлар ўз ўзидан тақдим этилмайди, улар асосий хизматлар билан биргаликда қўлланилади ва хизматларни қўллаш имкониятларини шунингдек қулайликларини оширади. Масалан, телефон алоқасида қўшимча хизмат кўрсатиш турларига манзилни ўзгартириш (переадресация), огохлантириш, кутишга қўйиш ва бошқалар киради.

Хизматларга кўмаклашиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга киритилган, келтирилган алоқа хизматлари номларининг рўйхати, маълумотларни узатиш тармоқларида овозли маълумотларни узатиш алоқа хизматидан ташқари конвергент хизматлардан иборат эмас. Ана шунга боғлиқ ҳолда масалан, triple play хизматлари алоқа операторидан бир қанча лицензияларни олишни талаб этади.

 

6.2.Алоқа хизматлари бозорини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари

 

Алоқа хизматларининг замонавий бозорига бир қанча ташқи факторлар таъсир кўрсатади (1 расм):

1. Тартибга солувчи факторлар:

■ алоқа хизматлари бозорининг демонополизацияси, айниқса

 шахарлараро ва халқаро телефон алоқаси;

■  рақобатбардошлик курашининг кучайиши, натижада хизмат

 нархларининг пасайиши.

2. Социаль факторлар:

қайд қилинган мобил алоқани афзал кўриш;

социал, профессионал ва регионал шартлар бўйича сўровларга бўлиш.

3. Приватизацион факторлар:

телекоммуникация бозорида тақсимлаш (алоқа компанияларини бир бирига қўшиш ва йўқотиш ).

4. Бозор факторлари:

рақиб муносабатларнинг янгибизнес-модели (провайдерлар, дилерлар, реселлерлар, вир­туал операторлар ва бошқалар);

социал, профессионал ва регионал шартлар бўйича бозорни бўғинларга бўлиш.

5. Технологик факторлар:

NGNечими базасида тармоқ инфраструктурасини қуриш;

абонент терминалларининг функционаллигини кенгайтириш.

6. Интеграцион фактор:

капитал маблағ ва эксплуатацион харажатлар бўйича саарали ютуқларга эришиш.

 

 

6.1-расм. Алоқа хизмати бозорига асосий ташқи таъсирлар

 

6.2-расмда Gartner Group, Халқаро Электр Алоқа Иттифоқи (ХЭАИ) ва бошқа бир қанча манбаларнинг, бозорнинг асосий сегментидаги қайд этилган ва мобил алоқа операторларининг даромадларитахлили натижалари келтирилган. Бу ерда, қайд қилинган алоқа оператори даромадининг солиштирма таркибининг жиддий пасайиши ва мобил алоқа операторларининг даромадларини реал ошиши, шунингдек мобил ва қайд этилган тармоқ бўйича маълумотлар трафигини узатишдан даромаднинг ошиши кўрсатилган.

 

 

6.2 расм. Алоқа операторлари даромадининг ўзгариш пропорцияси

 

Шуниям айтиш жоизки, 80...90% га яқин мобил абонентлари трафиклари  статистик жойдан генерацияланади, қолган 10...20% эса ҳаракатда.

Агар телекоммуникация соҳасининг ривожланиш тенденциясига эътибор қаратилса, қуйидагиларни кузатиш мумкин:

■ қайд этилган телефон алоқаси тармоқларидан чиққан ҳолда барча овозли трафикларнинг катта ҳажми мобил ва пакетли тармоқлар бўйлаб узатилади;

■ бозорга WLAN/LAN интерфейсли мобил телефонлари жуда кўп ишлаб чиқарилмоқда ва келажакда кўзга кўринадиган бизнес-класс телефон аппаратларининг катта қисми худди шундай интерфейсларга эга бўлади.

■ кўплаб ҳар хил турдаги охирги қурилмалар пайдо бўлади ва охирги фойдаланувчиларда мобил телефони базасидаги такомиллашган қурилмаларга эга бўлиш хохиши аниқ кузатилади.

Бу тенденция, фойдаланувчининг коммуникация ускунларини умуман янги синфини, ўзига хос бўлган кўп функционалли радиотерминалларни  пайдо бўлишига олиб келади. Бундай ускуналар ягона рақамни сақлаган ҳолда қуйидаги факторларга боғлиқ ҳолда мобил тармоқлари орқали чақириқни таъминлагани каби қайд этилган операторларда ҳам чақириқни таъминлайди:

мазкур нуқтада тарифларни ва/ёки сифатни қопланиши;

ҳар бир фойдаланувчига нисбатан алоҳида, ҳар бир оператор қўллайдиган бизнес-модел, ёки биргаликдаги модел ва операторнинг икки тури бизнесига биргаликда ёндашиш.

Буларнинг барчасини 2G, 2,5G, 3G технологияларини ва/ёки қайд этилган Wi-Fi, WiMAX-технологияларини, симли интерфейслар ва бошқаларни  қўллаш орқали мобил кириш ёрдамида таъминлаш мумкин. Бундай терминал фойдаланувчининг уй муҳитида марказий боғловчи элемент бўлиши мумкин. Бундай ҳолда фойдаланувчи ҳар хил турдаги ташқи ускуналарни: терминалга қабул қилинган маълумотни чиқариш учун экран (телевизор, монитор ва х.к), дискли ва бошқа ресурсларни биргаликда қўллаш учун уй компьютерларига оддий уланиш.

 

6.3.Янги хизматларни жорий қилиш (киритиш) зарурати

 

Одатдаги алоқа операторлари дуч келган асосий муаммолардан бири бу тармоқ сиғимининг тўлишидир. Бунинг натижасида йиғилган сиғим доирасида таклиф этиладиган хизматлар спектрини кенгайтириш, шунингдек мавжуд хизматларнинг функционаллигини кенгайтириш масаласи юзага келади. Бу ишларсиз тармоқ даромадини ошириб бўлмайди. Хизматлар спектрини кенгайтиришнинг бир йўли, NGNнинг пакетли тармоқлари ҳисобланади. Бундай тармоқларни назарий яратиш имкониятлари ва мультимедиали хизматларни етказиш, уларни ишлаб чиқарувчиларнинг фантазиялари билан чегараланади. 

Башоратларга асосланган ҳолда, операторлар фойдаси (даромади)нинг ошиши, янги инфокоммуникация хизматларининг яратилиши ҳисобига амалга ошади. Алоқа компаниялари мавжуд даромадлар сатхини қўллаб қувватлаши мумкин, фақат фойдаланувчиларга янгидан янги хизматларни таклиф этган ҳолдагина.

Бугунги кунда Интернет, кўпгина турли туман инфокоммуникация хизматларини тақдим этувчи ва фойдаланувчилар сўровларини оператив сезувчи ягона тармоқдир. Бу феноменнинг калит элементларидан бири, хизматлар нормал ишлаши учун зарур бўлган, бевосита алоқа хизматлари ва техник воситаларини тақдим этувчи (умумий ҳолда бу оператор эмас) компаниянинг хизмат-иловалар яратиш ва назорат имкониятидир. 

Компьютер-телефон интеграцияси(CTI) концепцияси ва интелектуал тармоқлар (IN) бундай имкониятларга эга эмас. Ҳозирги кунда операторларнинг янги хизматларга бўлган қизиқиши ошиб бормоқда. Операторларнинг янги хизматлар бозорига бўлган қизиқишнинг ошишига бўлган сабабларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиш мумкин:

■ мобил алоқа операторларига ва 1Р-телефониия хизматларини етказиб берувчиларга ўтганлиги туфайли, ТфУФ абонентларининг сонини қисқариши;

■операторлар имкониятларининг тенглашганлиги, операторлар имконияти ва маҳаллий рақамни (номерни) (LNP) ташувчи хизматларнинг пайдо бўлиши компанияни хабардор бўлишини пасайтиради ва рақобатбардошлик устунлигининг мувозанатини йўқотади;

■ телекоммуникация бозорида янги турдаги терминалларнинг пайдо бўлиши, уларни фақатгина қўшимча хизматлар ривожланган бозордагина самарали қўллаш мумкин.

NGN тармоқларининг фарқи шундаки, бугунги кунда биттагина фойдаланувчи турли тармоқларда турли профилли хизмат кўрсатишга эга бўлган клиент каби ҳисобланади. Бунда унга бир тармоқда тақдим этиладиган хизмат бошқасида худди шу шароитда тақдим этилиши мумкин эмас. NGN тармоқлари фойдаланувчилари тўлиқ ҳаракатда бўлади, яъни у ҳар қандай жойда, кириш технологияларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзининг хизматини олиши мумкин.

Бугунги кунда NGN тармоқлари тақдим этадиган одатдаги хизматлар қуйидагилар ҳисобланади:

телефониянинг одатдаги трафикларини узатиш;

Интернет маълумотлари трафигини узатиш (хусусий шахс ва компания учун);

корпоратив тармоқ маълумотларининг трафигини узатиш (ЛҲТни бирлаштириш);

IP-телефония трафигини узатиш (хусусий шахс ва копоратив тармоқ учун);

нисбатан унча юқори бўлмаган сифатли видеотрафикни узатиш (видеоконференцияни ташкиллаштириш ёки серверли видеотрансляция);

юқори сифатли видеотрафикни узатиш (хабар берувчи видео ва VoD-сўров бўйича видео).

Бугунги кунда қайд қилинган сервислардан кўпчилигини ягона хизматлар пакетига бирлаштириш тенденцияси, реал ёки башоратланадиган бозор талаби каби, сервис-провайдерлар орасидаги рақобатбардошлик кураши билан ҳам боғлиқдир. Масалан, кабелли телевидения тармоқлари операторлари ва одатдаги телефон операторлари ўзининг абонентларига Интернетга уланишни  фаол таклиф қилини бошлайди, йирик Интернет провайдерлар эса альтернатив 1Р-телефония тармоқларини ташкил этади.

 

6.4.Янги авлод конвергент тармоқларининг хизматлари таснифи

(классификацияси)

 

         Ҳозирги вақтда янги авлод тармоқлари учун хизматларнинг умумий таснифи мавжуд эмас. Концепция доирасида, янги авлод тармоқлари янги авлод тармоқлари (ЯАТ)ни алоҳида котегорияларда эмас балки қуриш ва мавжуд тармоқларни ривожлантириш, юқорида айтиб ўтилганидек ЯАТ фрагменти доирасида тақдим этиладиган хизматларни қуйидаги кўринишда таснифлаш мумкин:

базавий хизматлар: иккита якунловчи (охирги) терминал орасида NGN фрагментини қўллаган ҳолда уланишни ўрнатишга мўлжалланган хизматлар; 

қўшимча хизматлар: базавий хизматлар билан бирга,қўшимча рўйхат имкониятларини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган хизматларни тақдим этишга мўлжалланган хизматлар яъни ресурсларга, интелектуал тармоқлар қатнашган нуқталарга ва маълумотларни узатиш тармоқларига киришни ташкил этишга мўлжалланган кириш хизмати, ахборотли маълумотларни бериш хизматлари, ЯАТ тузилишига кирган маълумотлар базасидан ахборотларни тақдим этишга мўлжалланган хизматлар, хусусий виртуал тармоқ хизматлари, буларга: ЯАТ фрагменти элементлари томонидан VPN ишини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашга мўлжалланган хизматлар; мультимедиа хизматлари, буларга: ЯАТ фрагменти томонидан мультимедиа иловаларини ишини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашга мўлжалланган хизматлар киради.

         Базавий хизмат турлари деганда маҳаллий, NGN-технологияси асосидаги тармоқ фрагментини қўллаш орқали (қисман ёки тўлиқ) тақдим этиладиган шаҳарлараро, халқаро телефон алоқаси хизматлари тушунилади.

         ЯАТда телефониянинг базавий хизматлари нутқни компрессиялаш технологияларини қўллаши мумкин. Бунда базавий хизматларни тақдим этиш сифати “аъло” ва “юқори” синфларига мос келиши лозим. Телефониянинг базавий хизматлари, ТфУФ, Н.323тармоғи, SIP-терминалларини; фойдаланувчи терминал ускуналари орасидаги факсимил хабарларни узатиш бўйича, фойдаланувчилар учун эса ҳаммабоп бўлиши лозим.  

         Хизматлар, ТфУФ тармоғи терминалларини қўлловчи фойдаланувчиларга тақдим этилиши мумкин. e-fax хизмати, фойдаланувчи терминал ускуналари орасидаги модем уланишни ташкил этиш хизмати, мазкур синфга кирмайди. Шунингдек IP тармоқларига кириш хизматлари, "чегарасиз  64 кбит/с” ахборотни ташиш хизмати ва фойдаланувчи терминал ускунаси орасидаги уланишни ўрнатишдаISDN  технологияси учун маълум бир алоқани тақдим этиш хизмати ҳам мазкур синфга кирмайди. Хизматлар,  ISDN терминалларини қўлловчи фойдаланувчиларга тақдим этилиши мумкин. Базавий хизматларни тақдим этишда ЯАТ тармоқ фрагментининг вазифаси, талаб қилинган параметрлар билан уланишниўрнатиш ва қўллаб қувватлаш ҳисобланади.

 

Қўшимча хизмат кўрсатиш турлари (ҚХТ)

 

Базавий хизматларни тақдим этиш, қўшимча хизмат кўрсатиш турлари билан содир бўлади. Бу уланиш ҳақидаги ахборотларни олишфойдаланувчининг тонал хабар бериш шунингдек уланиш конфигурациясини ўзгартириш имкониятларини кенгайтиради.

ЯАТнинг тармоқ фрагментида фойдаланувчиларга қуйидаги қўшимча хизмат кўрсатишлар амалга ошади: чақирилаётган линия идентификацияси (CLIP); чақирилаётган линия идентификацияси ман қилинган (CLIR); уланган линия идентификациясини тақдим этиш (COLP); жавоб мавжуд бўлмаганда чақириқ манзилини ўзгартириш (Call Forwarding No Reply); банд бўлганда чақириқ манзилини ўзгартириш (Call Forwarding Busy); шубхасиз чақириқ манзилини ўзгартириш (Call Forwarding Unconditional); бадниятли чақириқ идентификацияси (MOD);кутилаётган чақириқ/хабар идентификацияси (Call/Message Waiting); чақириқ тугаши (Call Completion); чақириқни тўхтатиш ва тутиб олиш (Call Park/Pick-up); чақириқни ушлаб қолиш (Call Hold); фойдаланувчиларнинг берк гурухи (CUG); кенгайтиришга эга бўлган конференц-алоқа (CONF) ва бошқалар.

Шуниям айтиш жоизки, қўлланиладиган уланиш ва терминал ускунатурига,  шунингдек Softswitch рўйхати имкониятларигабоғлиқ ҳолда тақдим этиладиган хизматлар алгоритмлари фарқланиши мумкин. Ҳозирги кунда ISDN тармоқлари фойдаланувчилари учун анча спецификация қилингани қўшимча хизмат кўрсатиш турлари ҳисобланади. Н.323 ва SIP-протоколлари асосидаги фойдаланувчи тармоқлари учун қўшимча хизмат кўрсатишнинг бир қатор спецификациялари халқаро ташкилотларда ишлаб чиқарилмоқда. Шуни айтиш жоизки, ЯАТ фрагменти у орқали ўтадиган чақириқлар учун, бошқа тармоқлар учун керак бўлган қўшимча хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлашни таъминлаши керак.

 

Кириш хизмати

 

ЯАТ тармоқ фрагменти томонидан қўллаб қувватланувчи кириш хизматлари қуйидагилар ҳисобланади: NGN фрагменти томонидан кириш нуқтаси ва авторизация процедурасини қўллаб-қувватлашга эга бўлган коммутацияланадиган уланиш бўйича IP тармоғига кириш хизмати (у, WWW, E-mail, FTP-иловаларини қўллаб-қувватлаш учун қўлланилгани каби IР-телефония тармоқларига кириш учун ҳам қўлланилади); NGN тармоқ фрагментида SSP функциясини қўллашга эга бўлган ахборотли алоқа тизими (ААТ) ресурсларига кириш хизмати. Қўлланиладиган SSP минимум  қуйидаги хизматларини қўллаб-қувватлашни таъминлаши керак: текин чақириқ, телеовозга қўйиш, қўшимча ҳақ тўлаш билан чақириқ, олдиндан тўланган карта бўйича чақириқ, ЯАТ фрагменти томонидан кириш нуқтаси ва кириш авторизациясини қўллаб-қувватлашга эга бўлган (ташқи ресурсларга киришда Service Node функцияси) ахборот-маълумот ресурсларига кириш хизмати.

 

Ахборот-маълумот хизматлари

 

Ахборот-маълумотга, ЯАТ фрагменти элемент томонидан ахборотларни тақдим этиш хизматлари киради. Хизматлардан,ахборот-маълумот ресурсларига киришнинг фарқи, мазкур ҳолатда тақдим этиш ЯАТ фрагменти таркибига хизматлар серверини улаш ва Softswitch ҳамда иловалар сервери орасида API-интерфейсларини қўллашга мўлжалланган.

VPN хизматлари

ЯАТ фрагменти, виртуал хусусий тармоқларнинг қуйидаги турдаги хизматларини тақдим этишни қўллаб-қувватлаши мумкин: Softswitch томонидан VPNнинг муҳитли манзилини қўллаб-қувватлашга эга бўлган, коммутацияланадиган уланиш асосидаги VPN виртуал хусусий тармоқ. Бундай ҳолда Softswitch нинг вазифаси, VPN сиёсатига мос ҳолда ўрнатиладиган уланиш имкониятлари ҳақида ечимни қабул қилишга эга бўлган кириш/чиқиш абонентлари рақамини тахлил қилиш ҳисобланади. Уланиш ўрнатилганлиги ҳақидаги ижобий ечим қабул қилингандан кейин, ЯАТ фрагментида оддий чақириқ каби қайта ишланади; Softswitch томонидан манзилли ахборотларни қайта ишлашга эга бўлган NGN фрагменти ичидаги доимий уланиш асосидаги виртуал хусусий тармоқ. Бундай ҳолда виртуал хусусий тармоқ учун дастлаб NGN фрагментида транспорт ресурси захираланади.

VPN чақириқларига хизмат кўрсатиш, VPN транспорт ресурси учун ажратилган доирада мослашувчан коммутаторларда амалга ошади; виртуал хусусий тармоқ, доимий уланиш асосида Softswitch чақириқларининг сигнал маълумотлариниқайта ишлашсиз амалга оширади. Бундай ҳолда VPN, транспорт ресурси каби NGN фрагментини қўллайди. Чақириққа тегишли бўлган сигнал маълумотларини қайта ишлаш билан, фрагментга ташқи бўлган ускуна шуғулланади.

 

6.5. Мультимедиали хизматларнинг турлари, тақдим этиш ва ишлаш тамойиллари

 

         Мультимедиа хизматларини иккита вазиятда қараб чиқиш мумкин: абонентларга алоқа хизмати; алоқа оператори хизмати.

Абонент нуқтаи назаридан алоқанинг мультимедиа хизматлари, тармоқнинг специфик мультимедиали фойдаланувчи иловаларини ишлаб туришини таъминлаш имкониятини беради. Аслида абонент учун қайси тармоқ базасида мультимедиа хизматлари тақдим этилиши фарқсиз яъни хизмат тармоқнинг технологик платформасига боғлиқ эмас.

Мультимедиали фойдаланувчи иловалари, алоқанинг бир сеанси доирасида абонентга маълумотли муҳитни тақдим этувчи ва аудиовизуал  маълумотларни бир вақтнинг ўзида бир нечта “бирликлар”ини тақдим этишни бир вақтда қўллаб- қувватловчи иловалардан иборат. Мультимедиали иловаларга мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: хужжатлар билан биргаликда ишлаш, масофадан таълим,  телемедицина ва бошқалар.

         Алоқа оператори мультимедиа алоқа хизматларини, абонентлар (абонентлар гурухи) орасида тармоқ инфраструктураси доирасида таркибини ва қўлланиладиган ускуна имкониятларини ҳисобга олган ҳолда икки ёки ундан кўп “бирликлар” комбинациясининг аудиовизуал маълумотлари (яъни видео, овоз, матн)ни кўчириш каби қарайди. Шундай қилиб, у ёки бу мультимедиа хизматларини тақдим этиш имконияти, тармоқнинг тўлиқ технологик платформасига боғлиқ.

Алоқа сохасидаги Европа стандартлаштириш институти (ETSI) “кенг полосали мультимедиали хизматлар” тушунчасини киритган. “Кенг полосали мультимедиали хизматлар”деганда шундай алоқа хизмати тушуниладики, бунда хизматларни тақдим этиш кенг полосали алоқа тармоқлари базасида амалга ошади. Бундай тармоқлар, реал вақт режимида узлуксиз оқимлар кўринишидаги  пакетлар/ячейкаларда ахборотларни кўчиришни таъминлаш қобилиятига эга.

Мультимедиали алоқа хизматларинингтаснифлари ва иловаларини турли кўриш нуқталарида ва турли меъзонларни қўллаш билан ишлаб чиқиш мумкин.  B-ISDN алоқа операторикўриш нуқтасида акс этувчи  таснифга мисол сифатида, ITU-T I.211 тасиясини келтириш мумкин. Бундай ёндашиш шундан иборатки, абонентларга алоқа хизматлари B-ISDNнинг маълум бир хизматлари ёрдамида тақдим этилади.

Тавсияга биноан, абонентнинг терминал ускуналари орасидаги алоқа усулларига боғлиқ ҳолда ва фойдаланувчи иловалари имкониятларига мос ҳолда интерактив ва тақсимланган хизматларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири ўз навбатида бир қанча хизмат синфларини бириктиради.

 

Замонавий алоқа хизматларининг хусусиятлари

         Ахборотли жамиятнинг технологик асоси, ер сайёрасининг ҳар бир яшовчисини ахборот ресурсларига дискреминацияланмаган кириш имконини таъминлаш имконини берувчи Глобал ахборотли инфраструктура (ГАИ) ҳисобланади.

         Ахборот инфраструктураси маълумотлар базаси, маълумотларни қайта ишлаш воситаси, ўзаро боғланган алоқа тармоғи ва фойдаланувчи терминали мажмуасидан ташкил топган.

         ГАИ ахборот ресурсларига кириш, ахборот жамиятига кириш хизматлари  ёки инфокоммуникация хизматлари номини олган янги турдаги алоқа хизматларини бевосита қўллаш билан амалга ошади.

Ҳозирги вақтда тақдим этиладиган инфокоммуникация хизматларининг ҳажмни юқори темпда ошишини кузатиш, яқин келажакда алоқа тармоқларида уларни қайта кузатиш орқали башоратлаш имконини беради.

Бугунги кунда инфокоммуникация хизматларининг ривожланиши, асосан хизматларга уланиш одатдаги алоқа тармоқлари орқали амалга ошувчи  интернетнинг компьютер тармоқлари доирасида амалга ошади. Айни шу пайтда айрим ҳолларда Интернет хизматлари, ва унинг транспорт инфраструктурасининг имкониятлари чегараланганлиги туфайли замонавий ахборотли  жамият хизматларига бўлган талабларга жавоб бермайди.

Шу туфайли инфокоммуникация хизматларининг ривожланиши, бир вақтда алоқа тармоқларининг ишини кенгайтириш билан ахборот ресурсларини самарали бошқариш масаласини ечишни талаб этади.

 

 

 

Инфокоммуникация хизматларининг хусусиятлари

         Одатдаги алоқа тармоқларининг хизматларидан инфокоммуникация хизматларининг фарқ қилувчи асосий технологик хусусиятларига қуйидагиларни келтириш мумкин: инфокоммуникация хизматлари моделнинг юқори сатхига киради (айни шу пайтда алоқа хизмати каби учунчи тармоқ сатхида тақдим этилади); кўпгина инфокоммуникация хизматлари клиент ва сервер қисмлар мавжудлигини тахмин қилади; клиент қисми фойдаланувчи ускунасида, сервер қисм эса, хизмат узели деб аталувчи махсус ажратилган тармоқ узелида қўлланилади; қоида бўйича инфокоммуникация хизматлари, юқори тезликли узатиш, кириш ва чиқиш ахборотли оқимларини носиммериклигини характерловчи мультимедиали маълумотларни узатишни инобатга олади; инфокоммуникация хизматларини тақдим этиш учун, кўп ҳолларда уланишнинг мураккаб кўп нуқтали конфигурацияси зарур; инфокоммуникация хизматлари учун турли туман амалий протоколлар ва фойдаланувчи томонидан хизматларни бошқариш учун имкониятлар характерли; абонентлар инфокоммуникация хизматларини идентификациялаш (тенглаштириш) учун, мазкур инфокоммуникация хизматлари доирасида қўшимча манзиллар қўлланилиши мумкин..

         Кўпгина инфокоммуникация хизматлари “иловалар” ҳисобланади яъни уларнинг иши хизматларни тавсия этувчи ва фойдаланувчининг якунловчи (охирги) ускунаси орасида тақсимланади. Натижада, якунловчи ускуна функцияси ҳам инфокоммуникация хизматлари таркибига киради, буни эса регламентга солишда ҳисобга олиш керак.

Инфокоммуникация хизматлари ва уларнинг ўзаро муносабатини тақдим этиш жараёнида қатнашувчиларни аниқловчи бизнес-модел, фақатгина учта асосий қатнашувчи (оператор, абонент ва фойдаланувчи)тақдим этадиган электр алоқанинг одатдаги хизматлар моделидан фарқ қилади.

Янги иш модели, абонентларга ва фойдаланувчиларга инфокоммуникация хизматларини етказиб берувчи мавжудлигини тақазо этади. Бунда етказиб берувчининг ўзи, алоқа тармоғи оператори, тақдим этувчи  кўчирилган хизмат истемолчиси ҳисобланади.

Бозорда яна қўшимча турдаги хизматларни етказиб берувчилар ҳам қатнашиши мумкин: маълумотларни етказиб берувчилар, броккерлар, ритейлерлар ва шунга ўхшаганлар. Маълумотларни етказиб берувчи, тарқатиш учун хизматларни етказиб берувчига маълумот тақдим этади.

Броккер хизмат етказиб берувчи ва унинг потенциал абонентлари ҳақидаги ахборотни тақдим этади,  талаб қилинган хизматларга ўхшаган етказиб берувчиларни топишга кўмаклашади. Ритейлер, абонентнинг шахсий талабларига хизматларни мослаштириш мақсадида, абонент ва етказиб берувчи орасида  воситачилик қилади.

         Инфокоммуникация хизматларига қуйидагича талаблар қўйилган: хизматлар мобиллиги; янги хизматларни тез яратиш ва мослашувчан имкониятлар; кафолатланган хизмат сифати. Инфокоммуникация хизматлари талабларига конвергенция жараёни  катта таъсир кўрсатади ва натижада инфокоммуникация хизматлари кириш усулларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланувчилар киришига имкон яратади.

 

Сервис сценарийси

Кенг полосали имкониятларга эга бўлган,  NGN тармоқлари таклиф этган конвергенция, сервиснинг янги моделларини қўллаш имконини беради. Масалан, кўп қатнашувчилар учун бродкастинг режимини қўллаш ва интерактив алоқа билан бирга амалга ошириш (шундай иловалар учун симсиз сервис билан биргаликда), электрон конференция, коммерция, таълим олиш, медицина ва ш.ў.

Намунавий мисол-электрон таълим сервиси билан видеоконференц-алоқа, бунда бошқарувчи ва қатнашувчи бродкастинг режимида муаммоларни мухокама қилиши мумкин. Обуначиларнинг савол ва жавобларини ҳам, терминалнинг битта экранига чиқарадиган ТВ каналлари ва видеофон каналларини қўллашни ташкиллаштириш мумкин. Қуйидаги расмда узоқдаги қатнашувчилар орасида видеофон сессияси трансляцияси вақти  кўрсатилган.

 

 

 

6.3-расм. Тармоқ конвергенцияси жараёнига намуна

Бу ерда:

Satellite and temestrial DMB-фазовий ва ер усти рақамли вещанияси;

QoS, leased line-QoS, ажратилган линиялар;

Fibre-тола;

Wire wireless-симли ва радио алоқа;

Video camera- видеокамера;

Broadcast- вещания;

Presentation document-тақдимот;

BSB-ШП-ТВ уланган нарса (приставка);

C-HcN-кўча шкафигача конвергент тармоқ;

FTTH-уйга тола;

ONU-оптик тармоқ блоки;

OLT-оптик линия якуни;

VoD-талаб бўйича видео;

C-HcN for FTTH-C-HcN,  FTTH учун;

Converged TE- уйғунлашган терминал ускуна.

Назорат саволлари

 

1.  Тақдим этиладиган хизматларнинг асосий турлари ҳақида маълумот беринг.

2.  Тақдим этиладиган хизматларнинг қўшимча турлари ҳақида маълумот беринг

3.  Алоқа хизмати ва тармоқ сервиси деганда нимани тушунасиз? Уларнинг бир биридан фарқи нимада?

4.  Алоқа хизматига таъсир кўрсатувчи қандай факторларни биласиз? Уларни қандай бартараф этиш мумкин?

5.  Мультимедияли хизмат турларини келтиринг ва тушунча беринг.

6.  Қандай мақсадлардаVPN хизматларидан фойдаланилади.

7.  Қандай мақсадлардакириш хизматларидан фойдаланилади?

8.  Инфокоммуникация хизматларининг хусусиятлари нимадан  иборат?

9.  Янги авлод тармоқларида қандай ҳизматлар юзага келди?

10.Одатдаги тармоқ хизматларидан янги авлод тармоқларининг хизматлари нимаси билан фарқланади?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-МАЪРУЗА

ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАР УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ

(QOS) ТАЪМИНЛАШ

 

Режа:

7.1. Хизмат кўрсатиш сифати сохасида терминларни тушунтирувчи

     ITU-T модели.

7.2.Оптик IP-тармоқларида хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш хусусиятлари.

7.3. Оптик коммутациялаш технологиялари.

7.4. IP-over-DWDM тармоқларида хизмат кўрсатиш сифати.

7.5           . Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммолар

 

 

7.1. Хизмат кўрсатиш сифати сохасида терминларни тушунтирувчи

ITU-T модели

 

Инглиз тилида “Хизмат кўрсатиш сифати” терминига  Quality of Service (QoS) эркин сўз бирикмаси мос келади. “Хизмат кўрсатиш сифати” термини телефон тармоқларининг ишлаб туришида турли аспектларнинг тавсифларида қўлланилади.

ITU-T хужжатларида хизмат кўрсатиш сифатига тегишли бўлган терминлар Е.800 тавсияси билан аниқланади. Бу тавсияда QoS кўрсаткичлари, хизмат кўрсатиш характеристикаларининг биргаликда пайдо бўлиши каби қаралади. Қуйидаги 7.1 расмда хизмат кўрсатиш сифати компонентларини ва уларнинг ўзаро алоқасини аниқловчи модел кўрсатилган.

Кутиладиган хизмат кўрсатиш сатхи қуйидаги характеристикалар билан баҳоланади:

-     Хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш (service support);

-     Хизмат кўрсатишнинг қулайлиги (service operability);

-     Хизмат кўрсатишни тақдим этиш (serveability);

-     Хизмат кўрсатиш хавфсизлиги (service security).

Хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш характеристикаси, оператор хизматини тақдим этиш қобилиятини ва унинг қобилиятлилигини қўллашни акс этдиради. Ўз навбатида хизмат кўрсатишни тақдим этиш характеристикаси қуйидаги учта гурухга бўлинади:

-     Хизматларга уланиш (service accessibility);

-     Хизмат кўрсатиш мўътадиллиги (service retainability);

-     Хизмат кўрсатишнинг тўлиқлиги (service integrity).

Хизматларга уланиш характеристикаси, фойдаланувчи талаблари бўйича уларни олиш имконини ва сўралган вақт интервалида ёмонлашиши сезмайдиган равишда хизмат кўрсатишни давом эттиришни баҳолайди.

Хизмат кўрсатиш мўътадиллигининг характеристикаси, сўралган вақт интервали давомида берилган атрибутлар билан, олинган хизматлардан фойдаланиш имконини аниқлайди. 

 

Рис. 7.1-расм. Хизмат кўрсатиш сифати сохасида терминларни тушунтирувчи   ITU-T модели

Хизмат кўрсатишнинг тўлиқлик характеристикаси, кўрсатиладиган хизматлар тўлалигича, ёмонлашмасдан амалга ошади.

         Хизмат кўрсатиш хавфсизлиги характеристикаси, телекоммуникация тармоқларининг қуйидаги ишлаш аспектлари билан боғлиқ: рухсат этилмаган мониторинг, ғирромликни қўллаш, бузуқ ниятлилик туфайли шикастланиш, нотўғри қўллаш, инсон хатолиги, тасодифий фалокатлар.

Юқорида қайд қилинган барча хизмат кўрсатиш характеристикалари тармоқнинг ишлаш сифатига, шунингдек функционал имкониятларига боғлиқ. Мос келувчи боғланишлар 7.1- расмнинг пастида пунктир линиялар билан белгиланган.

Платаларнинг устама характеристикаси (charging performance), алоқа тури, белгиланган пункт, суткадаги вақт ва уланишнинг давомийлиги нуқтаи назаридан коррекцияланган устама платалар эҳтимоллиги орқали  аниқланади.

Трафикга хизмат кўрсатиш характеристикаси (trafficability perfor­mance), маълум бир параметрга эга бўлган трафикга хизмат кўрсатувчи техник воситаларнинг қобилиятини аниқлайди. Бу характеристика учта катта гурухга бўлинган.

Биринчи гурух учун терминлар, “Ресурслар ва қурилмалар” деб аталади ва улар ҳали аниқланмаган. Умуман олганда режалаштириш характеристикалари учун таъриф (planning performance), хизматларни тақдим этиш (provisioning performance) ва маъмурий бошқариш яқин вақтларда ишлаб чиқилади.

Иккинчи гурух, функционал ишончлилик (dependability) деб аталади. Бу йиғма термин, асосий таъсир қилувчи факторларни инобатга олган ҳолда ишга қобилиятлилик характеристикасида кўрсатилади ва тўртта муҳим характеристика ажратилади: 

-     тайёрлик (availability) – берилган вақт лаҳзасида ёки ҳар қандай берилган вақт интервали лаҳзасида техник воситаларни талаб қилинган функцияни бажариш қобилияти (агар зарур бўлса мос келувчи ташқи ресурсларни қўллаган ҳолда);

-     ишончлилик (reliability) – маълум бир шароитда, белгиланган вақт интервали давомида техник воситаларни талаб қилинган функцияни бажариш қобилияти;

-     қайта тикланувчанлик (maintainability) – ўрнатилган шароитда техник воситаларни қўллашда худди шундай ҳолатда тикланишини қўллаб қувватлаш, шунингдек, белгиланган процедура ва ресурсларни қўллаш ёрдамида талаб қилинган функцияни бажариши мумкин бўлган техник хизмат кўрсатиш қобилияти тушунилади;

-     техник хизмат кўрсатишни қўллаб қувватлаш (maintenance sup­port) – техник хизмат кўрсатишни белгиланган қоидаларида, талаб бўйича  маълум бир техник воситаларни ишга қобилиятлилигини таъминлаш учун зарур бўлган ресурсларни қўллаш имконини берувчи эксплуатацион компанияларнинг қобилияти тушунилади.

Учунчи гурухга, сигналларни узатиш характеристикалари (transmission performance) киради. Улар, ишга қобилиятли ҳолатда бўлган алоқа тизими орқали узатилган, қайта тикланган сигналнинг сатхи каби аниқланади.

ITU-T Е.800 тавсиясида тарқалиш муҳитининг характеристикалари (propagation performance) ажратилган. Улар, шу жараённи сунъий  бошқаришсиз, белгиланган уланиш билан сигналларни ўтишини таъминловчи шу муҳит қобилияти билан аниқланади.

Бугунги кунда кенг тарқалган яна бир фикр мавжуд, бугунги КК ва ПК тармоқлари IP- инфраструктурасига асосланган тармоқларга аста секинлик билан бирлашмоқда. Бундай тармоқлар ТУФ трафиклари каби одатдаги Internet трафикларини ҳам ташийди. Конвергенциянинг бундай сценарийси, технологияларни бирлаштириш орқали таннархнинг камайиши олиб келгани каби янги хизматларни яратиш орқали индустриянинг ривожланиши билан ёқимли. Лекин амалда конвергенция жуда секин кетмоқда. Техник нуқтаи назардан энг қийини хизмат кўрсатиш (QoS)ни таъминлаш сифати муаммолари билан боғлиқ.

Одатдаги IP тармоқлари, фойдаланувчиларга тақдим этилдиган тармоқ ресурсларининг мумкин бўлган ҳаққоний улушини сифатли “энг яхши уриниш”  (best effort)ни қўллайди. Лекин буларни ишлаб чиқариш сатхида бажарилиши кафолатланмайди.

best effort принципи нореал вақт масштабида (электрон почта, файлларни узатиш) иловаларни қўллаб қувватлаш учун етарли даражада самарали ва вақтнинг реал масштабига яқин бўлган иловалар (аудио/видео эшиттириш, Webни кўриш) учун кенгайтирилди. Бироқ фойдаланувчилардан кутиладиган интерактив овозли телефония ва реал вақтнинг бошқа иловаларни сифатини таъминлаш кам эхтимоллидир, ўтказиш қобилиятини чегаралаш пакетларни йўқолишига ёки ушланиб қолиш катталигини жиддий равишда ошишига олиб келади.

Келажакда, IP-тармоқларига асосланган конвергенциянинг тўлиқ фойдали самарадорлиги қўллаш учун, IP (VoIP)дан юқори бўлган овозга эга бўлган кўп ва турли туман фойдаланувчи иловалари учун QoSни дифференциаллашни ишончли таъминлаш қобилиятига эга бўлган ресурсларни янги тақсимлаш принципини қўллаш керак.

QoSни бошидан охиригача IP учун ҳал қилиш, қўлланилиши мумкин бўлган IP/ТУФ ни мувоффақиятли конвергенциялаш имконини беради, масалан қуйидаги 3 қадамни:

1. IРни ишлаб чиқиш параметрларининг умумий мажмуасига нисбатан  тармоқ провайдерлари шартномалари ва QoS талабларини амалга ошириш;

2. Терминал терминал участкасида QoSнинг белгиланган талабларини қўллаб қувватловчи тармоқ механизмларини  тарқатиш;

3. Кафолатланган QoS билан IP-потоколлари сўрови бўйича сигнализация протоколларида QoS талабларини жорий қилиш  имконини яратиш.

Охирги вақтларда IP тармоқларида, хизмат кўрсатиш сифати (QoS) саволлари, жуда долзарб бўлиб қолди, чунки бундай масалаларнинг ҳал қилиниши келажакдаги XXI аср алоқа тармоқлари билан тўғридан тўғри боғлиқ.

Ўтган бир неча йил давомида IETF ташкилот доирасида, QoS таъминлаш билан боғлиқ бўлган катта ёки кичик даражадаги  бир қанча архитектуралар ва механизмлар таклиф қилинди. Анчагина таниқли бўлган ва қўлланилгани IntSerf, DiffSerf, MPLS (GMPLS)лар, шунингдек мажбурий маршрутлаштириш механизми ҳисобланади.

 

7.2. Оптик IP-тармоқларда хизмат кўрсатишни сифатини таъминлаш хусусиятлари

 

Зич тўлқин/спектрал зичлаштириш (Dense Wavelength Division Multiplexing, DWDM)га эга бўлган технология томонидан тавсия этилган, етарли частота полосаси билан биргаликда кенг тарқалган IP технологияси, IP-over-DWDM каби маълум ва кейинги авлоднинг (Next Generation, NG) интернет тармоқларида катта масофаларга маълумотларни узатишда етакси ҳисобланади.

DWDM – бу оптик зичлаштирувчи технология бўлиб, жуда кўп частоталарда ёки тўлқин узунликларида маълумотлар пакетини бир вақтда узатиш орқали, оптик тола ресурсларидан яхшироқ фойдаланишга имкон беради.

Айрим хизматлар учун, овозли пакетларни ва видеони реал вақтда узатиш каби айрим хизматларни кафолатлаш учун хизмат кўрсатиш сифати (Quality of Service, QoS)ни таъминлаш муаммоси, оптик магистраллар учун амалда ечимини топмаган.

Оптик DWDM тармоқларида  QoS ни таъминлаш муаммолари, электрон коммутаторларда ва маршрутизаторларда қўлланиладиган QoS усуллардан бир қанча фундаментал фарқ қилади.

Энг асосий фарқи DWDM қурилмаларида, кечиктирувчи оптик линияларда буферланиши мумкин бўлган пакетлар навбати концепциясининг мавжуд эмаслигидир. Кечикиш линияси бу (Fiber Delay Line, FDL), маълум бир вақт оралиғида оптик сигнални кечиктириш учун қўлланиладиган узун оптик толали линия.

Оптик тармоқларда навбат альтернативаси сифатида, келгусида маълумотларни оптик коммутациялаш йўли орқали  частота полосасини захиралаш учун сигналли ахборотларни қўшимча узатиш қўлланилади.

 

7.3. Оптик коммутациялаш технологиялари

DWDM  технологиясига асосланган оптик тармоқ бўйлаб IP-трафикларини узатиш учун, учта асосий коммутациялаш технологияси тавсия қилинган. Шунга мос ҳолда IP-over-DWDM тармоқлари қуйидагича синфланиши мумкин:

  Тўлқинли марштутизацияга эга бўлган тармоқлар (Wavelength Routing, WR);

  Пакетларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар (Optical Packet Switching, OPS);

  Блокларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар (Optical Burst Switching, OBS).

 

Тўлқин узунлиги бўйича марштутизациялашга эга бўлган тармоқлар

Тўлқин узунлиги бўйича марштутизациялашга эга бўлган тармоқлар (WR)да, тармоқнинг иккита якунловчи боғламалар орасида тўлиқ оптик тўлқинли йўл яратилади.  Бу оптик йўл ёруғлик йўли (lightpath) номини олган ва 7.2-расмда кўрсатилганидек йўл бўйлаб ҳар бир звено учун тўлқинли канални захиралаш йўли орқали яратилади.  Барча маълумотлар бериб бўлгандан кейин ёруғлик  йўли бўшайди.

WR тармоқлари, бир- бири билан ихтиёрий топологиялар орқали  оптик толали линиялар билан уланган оптик кросс-коннектор (ОХС)лардан ташкил топган. 

ОХС қурилмалари, маълумотлар оқимини қайси кириш портига тушганини ва улар қандай тўлқин узунликларига эгалигини фарқлаш қобилиятига эга. Натижада ёруғлик йўлининг иккита охирги нуқталари орасидаги оралиқ боғламаларда бирорта қайта ишлашни яъни Е/О ўзгартиришни ёки маълумотларни буферлашни амалга ошириш зарурати туғилмайди. Бироқ WR тармоқларда, каналларни коммутациялашга эга бўлган тармоқ турлари каби ресурсларни статистик тақсимлаш қўлланилмайди, бу эса мумкин бўлган частота полосасини жуда паст қўллашга олиб келади. 

 

Пакетларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар

 

Пакетларни  оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқларда IP-трафик, «пакет кетидан пакет» принципи бўйича ҳар бир маршрутизаторда қайта ишланади ва коммутацияланади.

 IP-пакет сарловхадан ва фойдали юкламадан иборат. Пакет сарловхаси маршрутизацияси учун зарур бўлган ахборотдан иборат ва фойдали юклама каби реал маълумотларни тақдим этади.

OPS тармоғининг келажакдаги энг олий мақсади, оптик муҳит ичида пакет сарловхаси қайта ишланади.

Технологиянинг мазкур сатхида бу мумкин эмас. Бундай муаммонинг ечими, оптик муҳитда фойдали юкламани сақлаган ҳолда электрон муҳитда сарловхани қайта ишлаш ҳисобланади.

OPS нинг асосий афзаллиги, частоталар полосасини тақсимлаш учун статистик зичлаштиришни қўллаш йўли билан частота диапазонини қўллашни ошириш имконидир.

7.2-расм. Ёруғлик йўлини ҳосил бўлиши

 

Блокларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар

 

OBS тармоқлари, олдин қараб чиқилган иккита WR ва OPS тармоқларнинг афзалликларига эга. Бу ерда оралиқ узелларда буферлаштириш ва электрон қайта ишлашга хожат қолмайди. Айни шу пайтда OBS чегараланган вақт давомийлигида каналларни захиралаш йўли орқали тармоқни қўллаш коэффициентини оширади.

OBS тармоқларида асосий коммутациялаш бирлиги бу блокдир. Блок (burst), кириш узелидан чиқиш узелига биргаликда узатиладиган ва оралиқ узелларга биргаликда коммутацияланадиган пакетлар кетма-кетлигидир.

Блоклар шаклланиши учун бир қанча ёндашишлар мавжуд, масалан: агрегациянинг чегараланган вақтига эга бўлган контейнерлаш техникаси (Containerization with Aggregation-Timeout, CAT).

Блок икки қисмдан иборат: сарловха ва маълумот. Бошқарувчи блок (Control Burst, CB) деб аталувчи сарловха, биринчи бериладиган маълумотлар блоки (Data Burst, DB) деб аталувчидан алоҳида узатилади ва унинг DB сига мос келиши учун бутун йўл бўйлаб частота полосасини захиралайди. Ундан кейин DBнинг ўзи СВ учун захираланган йўл бўйлаб ҳаракатланади.

 

7.4. IP-over-DWDM тармоқларда хизмат кўрсатиш сифати

 

WR тармоқларда QoS. Бу ерда WR тармоқларда хизматларни таъминлашни асосий йўналишлари кўриб чиқилади. Бу усуллар дифференциал оптик хизматлар (Differentiated optical Services, DoS) моделини кенгайтиради. 

DoS модели ёруғлик йўналишини ажойиб оптик характеристикаларини эътиборга тортади. Бу оптик параметрларга қуйидагилар киради: хатоликларни юзага келиш частотаси (Bit Error Rate, BER), ушланиб қолиш, джиттер ва химоялаш, назорат. Ишончлилик режимлари. Бу оптик параметрлар ва режимлар берилган йўналишга тегишли оптик хизматлар сифатини ўлчаш учун асос хисобланади. Бу ўлчашларни мақсади – IP да QoS эквивалент синфларида оптик хизматлар синфини аниқлайди.

QoS тузилиши 6 та компонентдан иборат.

Хизматлар синфи. QoSда хизматлар синфи ёруғлик йўналиши бўйлаб узатиладиган оптик сигналларни ёмонлашишини ва сифатини характерлайдиган параметрлар йиғиндиси билан аниқланади. Бу параметрлар ушланиб қолиш, BER ўртача қиймати, джиттер ва ўтказиш оралиғи ёки функционал вазифаларга асосланган имкониятлар – назорат, химоялаш, ишончлилик.

Маршрутизациялаш алгоритми ва  частотани вазифаси. Ёруғлик йўналишини яратиш учун, бутун ёруғлик йўналиши трассаси бўйлаб ўтадиган унга мўлжалланган тўлқин узунлиги захираланган бўлиши керак. Маршрутларни танлаш учун қўлланиладиган алгоритм ва ёруғлик йўналишини яратишдаги тўлқин узунлиги, маршрутизация ва тўлқин узунлигини вазифасини (Routing and Wavelength Assignment, RWA) алгоритми сифатида маълум. WR тармоқларда QoS ни таъминлаш учун турли тўлқинли каналларни QoS характеристикасини хисобга оладиган RWA алгоритмини қўллаш зарур.

Ёруғлик йўналишлари гурухлари. Тармоқни ёруғлик йўналишлари гурухлар бўйича классификацияланади, яъни хар бир гурух DoS хизматига мос келиши керак.

Трафикнинг классификацияси. Жорий трафик тармоқ томонидан таъминланадиган синфлардан бири билан ассосацияланади. Тармоқ ичида ягона классификация қўлланилади.

Ёруғлик йўналишларини вазифаларини алгоритмилгоритми. Хизмат кўрсатиш синфларини фарқлаш учун адабиётларда ёруғлик йўналишини вазифаларини кўплаб алгоритмлари тавсия этилган. 

Уланиш назорати. DiffServ архитектурасида, DWDM тизимларда ресурсларни оптик тақсимлагич мавжуд, яъни ёруғлик йўналишларини динамик ифодалаш учун мўлжалланган. Ресурсларни оптик тақсимлагич ресурслар (ташувчилар сони, кросс-коннекторлар, кучайтиргичлар) холатини кузатади ва ёруғлик йўналиши характеристикаларини бахолайди (BER хисоблаш) ва функционал имкониятлар (химоялаш, назорат, ишончлилик).

Шунингдек ресурсларни оптик тақсимлагич занжир бўйлаб охирдан охиргача чақириқларни биринчи ўрнатишга жавобгар, яъни ёруғлик йўли билан кесишадиган бошқа оптик доменларни ифодалайдиган.

 

 

7.3-расм. WR тармоғи

 

Юқорида кўриб чиқилган компонентларнинг барчаси тармоқнинг охирги қурилмаларида ва/ёки ресурсларни оптик тақсимлагичда мужассамланган. 7.3-расмда охирги қурилмали, ресурсларни оптик тақсимлагичли ва ОХС ички қурилмали WR тармоғи келтирилган. Ички ОХСлар фақатгина ёруғлик йўлини ўрнатишда, тармоқни коммутацияланадиган ядросини конфигурацияси учун зарурдир.

 

Пакетларни оптик коммутациялаш тармоқларда QoS

 

OPSни кўпгина усуллари асосида ётадиган ғоя – маълумотлар ўтиши ва ахборотни бошқариш йўлини ажратишдир.  Бу холда, марўрутизация функциялари ва қайта йўналтириш пакет сарлавхасини О/Э ўзгартиришдан сўнг электрон микросхемани қўллаш билан бажарилади. Айнан шу вақтда фойдали юклама, шаффоф холда хеч қандай ўзгартиришларсиз, оптик доменда коммутацияланади. Хозиргача OPS тармоқларда хизматларни ажратишни таъминлашни бир неча усуллари тавсия этилган. Бу шу билан боғлиқки, OPS – нисбатан янги технология ва ўзини ечимида яна кўпгина муаммолар кутилади. Пакетларни коммутациялашни барча усулларида конфликтлар юзага келиши мумкин, қачонки пакетларни катта сони чегараланган вақт давомида кам сонли чиқувчи звенолар орқали узатилиши мумкин бўлса. Асосан, OPS тармоқларда QoS технологиялари, конфликтлар юзага келганда хизматларни ажратишни таъминлаш мақсадида, тўлқинли ажратиш алгоритмини ва FDLни қўллайди.

Пакетларни оптик коммутациялашда хизматларни ажратиш учун иккита алгоритм мавжуд. Бу алгоритмларни  OPS тармоқларда  QoS ни таъминлашни асосий технологияси сифатида кўриб чиқамиз.

Елтувчиларни тақсимлаш (Wavelength Allocation, WA). Бу усулда барча эришиш ммкин бўлган елтувчилар алохида кўпгиналарга ажралади ва хар бир кўпгиналар устунликни турли сатхлари билан ассосацияланади, устунликнинг юқори сатхи эришиш мумкин бўлган елтувчилардан катта қисмга эга. WA усули хизматларни ажратиш учун фақат тўлқин узунлигини қўллайди ва FDL буферларини қўлламайди

Чегаравий ташлашли елтувчиларни комбинацияли тақсимлаш (Combined Wavelength Allocation and Threshold Dropping, WATD). WA га қўшимча, бу усулда турли устунликлар синфи орасидаги фарқни ўрнатиш учун ташлаб юбориш чегараси қўлланилади. Қачон FDL буферини тўлиши ўрнатилган чегарадан ошса, паст устунликли пакетлар ташлаб юборилади. Бу жараён пакетни фойдали юкламаси, сарлавха тўлиқ қайта ишланмагунгача ва пакет синфланмагунигача ушлаб турилади, сўнгра пакетга елтувчи белгиланади. Бироқ бунда коммутациялаш тезлигини чегаралайдиган «пакет пакетдан кейин» принципи қўлланилади.

 

Блокларни оптик коммутациялаш тармоқларда QoS

 

OBS тармоқларда QoSни таъминлаш сигналли (захиралаш учун) протоколларни талаб этади. Шунингдек, магистрал коммутатор блоклари учун блокларни лойихалаштириш алгоритми зарур. Бу алгоритмни асосий камчилиги шундан иборатки, юқори устунликли трафикни узатишда етарлича ушланиб қолишни киритади.

OBS да режалаштириш. Бошқарувчи блок боғламага келганида, мос келган маълумотлар блоки учун кирувчи звенода, тўлқинли канални аниқлаш учун тўлқинли каналларни режалаштириш алгоритми қўлланилади. Режалаштирувчига қуйидаги ахборотлар зарур, блокни келиш вақти ва бошқарувчи блокка нисбатан уни силжиши. Режалаштирувчи хар бир тўлқинли каналда эришиш мумкин бўлган вақтли слотларни кузатади. Агар боғламада FDL қўлланилса, маълумотлар блокини ушлаб туриш учун битта ёки бир неча FDLни танлайди, агар зарур бўлса.

 

 

7.5.Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммолар

 

Умумий холда муаммолар иккита категорияга ажралади:

-         Тармоқ билан боғлиқ бўлмаган;

-         Тармоқ билан боғлиқ бўлган.

Тармоқ билан боғлиқ бўлмаган муаммоларга қуйидагилар киради:

Ўта юкланган серверлар (масалан, Web ёки почта), фойдаланувчилар уланишни олишга уриниш. Бу холда QoS яхшилашни умумий йўналиши серверларни модернизациялаш хисобланади ёки улар орасида юкламани оптимал ажратишли қўшимча серверларни қўллаш. 

Тармоқ ишини хатоликлари. Маршрутизаторлар ва коммутаторларни конфигурациялаш жараённи мураккаб ва тасдиқланган хатоликлари хисобланади. Масалан, маршрутизациялаш муаммосига олиб келадиган хатолик туфайли IP-адресни дубликат конфигурацияси тузилиши мумкин.

Тармоқ билан боғлиқ бўлган муаммолар:

Қурилмалар муаммоси. Маршрутизаторлар ва коммутаторлар секундига миллион пакетларни қайта ишлаш учун зарур бўлган мураккаб қурилма ва дастурий таъминланган мураккаб тизим хисобланади. 

Уланиш тармоғини ўтказиш қобилиятини камчилиги. Экономик томондан хар доим паст тезликли уланиш каналлари (масалан, dial-up бўйича) ва ўта юкланган каналлар мавжуд. Берилган муаммо кўриниши учун техник ечим оддий ва тушунарли:

-         ўтказиш қобилиятини қўшиш;

-         кейинги қайта ишлаш учун трафик классификацияси ва уни турли маркировкаси, яъни трафикни кўпайтириш (policing) ва чегаралашни (shaping) қўллаб.

Баъзи каналларни ўта юкланганлиги сабабли трафикни нотекис тақсимланиши. Бу магистралларда QoS билан боғлиқ муаммоларни умумий сабаби. Бундай ўта юкланган каналлар пакетларни катта ушланиб қолиш вақтига, джиттер ёки пакетларни йўқолишига сабаб бўлади. Тармоқда бундай «иссиқ нуқталар» сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:

-         кутилмаган холатлар, тола узилиши ёки қурилмани рад этиши;

-         трафик моделини ўзгариши. Магистралда қўшимча ўтказиш оралиғи хар доим керакли вақтда ва керакли жойда етарлича бўлмаслиги мумкин. Масалан, Web сайтга кутилмаган уланиш ёки мультимедиали трафикни режалаштирилмаган узатиш баъзи бир каналларни ўта юкланишига сабаб бўлиши мумкин.

Юқорида кўриб чиқилган муаммоларни ечимларига йўналшни кўриб чиқамиз.

Биринчи қадам: тармоқни тартибли холатга келтириш. Бошида одатда тармоқ яхши лойихалаштирилади ва захираланади. Қандайдир вақтдан кейин тез ва яқинлашган ечимлар туфайли муаммолар йиғилади. Шунинг учун, доимий “тозалаш” олиб борилиши керак, бунда носозликларни алохида нуқталари ва тор жойлари бартараф этилиши керак. Мос келган жойларга ўтказиш қобилияти шундай қўшилиши керакки, хаттоки каналлар ва кескин маршрутларни рад этиши, тармоқни ортиқча юкланишига олиб келмаслиги керак. Бу IP – тармоқда QoSни таъминлаш учун керак бўлган зарур ва фойдалидир.

Иккинчи қадам: трафикни синфларга бўлиш. Хизмат кўрсатишни учта синфи тавсия этилади:

-     премиум (Premium);

-     кафолатланган (Assured);

-     энг яхши уриниш (Best effort).

Premium-хизмат кўрсатиш кичик ушланиб қолиш ва кам джиттерли ишончли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Раел вақтдаги трафик (масалан. водеоконференция) ва трафик йўқотишларга моил (масалан, финансли ёки тармоқни бошқариш трафиги), шунингдек қандайдир хизмат кўрсатиш фойдасига олиниши мумкин.

Assured-хизмат кўрсатиш ишончли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Виртуал шахсий тармоқларни (Virtual Private Network, VPN) нореал вақтдаги трафиги шундай хизмат кўрсатишдан устун чиқиши мумкин.

Best effort хизмат кўрсатиш – ананавий Интернет-хизмат кўрсатиш.

Учинчи қадам: Premium трафикни химоялаш ва трафик инжиниринги. Тавсия этилаётган йўналишда белгилаш бўйича кўп протоколли коммутация (Multiprotocol Label Switching, MPLS) химоялаш ва трафик инжиниринги учун қўлланилади.

Трафикни химоялаш. Аввал тармоқда белгилаш бўйича коммутациялаш йўли конфигурацияланади (Label Switched Path, LSP). Хар бир кирувчи маршрутизатор чиқувчига нисбатан иккита LSPга эга. Биринчи LSP – Premium трафик учун қўлланилади, иккинчи LSP - Assured ва Best effort трафик учун биргаликда қўлланилади. Premium LSP тез қайта маршрутизациялаш рухсатига эга. Тез қайта маршрутизациялашни асосий ғояси, канал, маршрутизатор ёки кўпгина каналлар ва маршрутизаторлардан иборат сегмент йўли учун конфигурациялашдан олдин LSP вақтли уланиш мавжудлигидадир, бундай канал, маршрутизатор ёки сегмент йўли химояланган сегмент дейилади.

 

7.4-расм. Тез қайта маршрутизациялаш

 

Химояланган сегментда рад этиш юзага келса, химояланган сегментни маршрутизатори иккинчи сатхдан маълумот олади. LSPни вақтли уланиши носозликни айланиб ўтиши учун қўлланилади. Бу химояланиш 50... 100 мс оралиқда кучга кириши мумкин. Тез қайта маршрутизациялаш вақтида, LSPтуфайли қабул қилинган  йўл шартли равишда оптимал бўлиши мумкин. Буни тўғрилаш учун, химояли маршрутизатор ахборотни LSPни кирувчи маршрутизаторига жўнатади,  у сўнгра LSP учун янги йўлни хисоблайди ва трафикни янги LSP га йўналтиради. Бу жараён 7.4-расмда келтирилган. Тез қайта маршрутизациялаш пакетларни йўқолишига рухсат бермайдиган иловаларга зарур. Бироқ тез қайта маршрутизациялаш тармоқни қисман мураккаблаштиради.

Тавсия этилаётган усулда Premium трафикни химоялаш, юқори тайёргарликни таъминлашга хизмат қилади. 

Трафик инжиниринги. Тармоқнинг топологияси ва ўтказиш қобилиятини тез ўзгартириб бўлмаслиги натижасида, трафикни нотекис тақсимланиши тармоқни баъзи бир қисмларида ортиқча юкланишга сабаб бўлиши мумкин, хаттоки тармоқни умумий ўтказиш қобилияти умумий талаблардан катта бўлса ҳам. Тавсия этилаётган усулда хар бир кирувчи маршрутизатор чиқувчига нисбатан иккита LSPга эга. Биринчи LSP – Premium трафик учун қўлланилади, иккинчи LSP - Assured ва Best effort трафик учун биргаликда қўлланилади. Клиентлардан келувчи трафик кирувчи маршрутизаторларда, кирувчи интерфейсларда классификацияланади ва мос келган LSPга тушади. Шунингдек тармоқ Операторлари қўшимча хизматлар сингари кўпгина майдонлар (жўнатувчи ва қабул қилувчини IP адреси, портлар номери, протоколлар идентификаторлари ва б.қ ) бўйича классификацияни тақдим этиши мумкин. Трафик инжиниринги иккита мақсадда хизмат қилади:

-         трафикни нотекис тақсимлаш туфайли юзага келадиган ортиқча юкланиш холатини (максимал имкониятли босқичда) олдини олиш;

-         агар ортиқча юкланиш юзага келса, уни тез бартараф этиш.

Тўртинчи қадам: синфларга бўлиш асосида режалаштириш ва навбатларни ташкил этиш. ЕХР майдони асосидаги турли синфлардаги MPLS пакетлари сарлавхаси турли навбатларда жойлаштирилади. Ишлаб чиқаришни конфигурацияси ва навбатлар ўлчами  қийин масала хисобланади. Имкониятли йўналишлардан бирини кўриб чиқамиз. Интерфейсдаги хар бир навбатни кирувчи оқим тезлиги, LSP берилган навбатдаги барча ўтувчи тезликларни йиғиндиси билан топилади. Бу LSPларни тезлиги SNMP протоколи ёрдамида олиниши мумкин. Хар бир синфни нисбатан мухимлилигига (масалан, пулли бахоси) боғлиқ холда, уларга турли оғирликлар киритиш мумкин.

Бешинчи қадам: бошқа трафикни бошқариш схемаларини киритиш. Policing и Shaping. Қачон клиент тармоқ хизмат кўрсатишга ёзилса, у хизмат кўрсатиш сатхи хақида келишув тузади, (трафик Service, агар керак бўлса хар бир синф учун), яъни фойдаланувчи жўнатиши/қабул қилиши мумкин.

 

 

Назорат саволлари

 

1.     Телефон тармоқларида хизмат кўрсатиш сифатининг вазифаси нима?

2.     Қандай характеристикалар билан хизмат кўрсатишни кутиладиган сатхи бахоланилади?

3.     IP – оптик тармоқларда хизмат кўрсатиш сифатини таъминлашни қандай хусусиятлари мавжуд?

4.     DWDM технологиясига асосланган оптик тармоқларда IP трафикни узатиш учун қандай коммутациялаш технологиялари қўлланилади?

5.     Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган қандай муаммолар мавжуд?

6.     WR – тармоқларда QoS қандай таъминланади?

7.     Пакетларни оптик коммутациялашда QoS қандай таъминланади?

8.     Блокларни оптик коммутациялашда QoS қандай таъминланади?

9.     IP-over-DWDM тармоқларда хизмат кўрсатиш сифати қандай таъминланади?

10.             Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммоларни нима туфайли юзага келади?

11.            Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммоларни қандай ечимлари мавжуд?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8-МАЪРУЗА

ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ТРАНСПОРТ ПОҒОНАСИ. ТРАНСПОРТ ТАРМОҚЛАРНИНГ КЎППРОТОКОЛЛИ АРХИТЕКТУРАСИ.

 

РЕЖА:

8.1. Транспорт поғонаси.

8.2. Транспорт поғонаси протоколлари TCP, UDP, RTP.

8.3.Маршрутизация ва сигнализиция протоколлари: RIP, OSPF, IGRP, EIGRP, EGP, BGP.

 

8.1. Транспорт поғонаси.

 

Транспорт поғонаси (Transport layer) – бу  поғона иловаларга ёки стекнинг юқори  поғоналарига маълумотларни керакли даражада ишончлилик билан узатишни таъминлаб беради. Транспорт поғонаси томонидан хизмат кўрсатишнинг беш хил синфи мавжуд:

1.Тезкорлик.

2.Узилган алоқани тиклаш имконияти.

3.Бир-нечта ҳар-хил амалий протоколларни умумий транспорт протоколи орқали боғлаб, уларни ишлашини таъминлаб бериш воситалари. Бу худди темир йўл транспортида ҳар-хил юклар ортилган вагонлпрни бир поездга бирлаштириб манзилга етказиб беришга ўхшайди.

4.Маълумотларни узатишда юзага келадиган хатоликларни тузатишни таъминлаш.

5.Маълумотларни узатишда юзага келадиган холатлар – маълумотларни йўл давомида ўчиб ке­тиши, йўқолиб қолиши ва бир хил пакетларни бир неча марта узатилиши каби хатоликларни туза­тишни таъминлаш.

Транспорт поғонаси ва ундан юқорида жойлашган  поғоналар протоколлари компьютерларнинг (станциялар, серверлар ва узелларнинг) программа воситалари, яъни тармоқ операцион тизими таркибидаги программалар томонидан амалга оширилади. Траспорт сатхи протоколларига мисол қилиб TCP/IP стекининг TCP ва UDP, ҳамда Novell стекининг SPX протоколини келтириш мум­кин.

 Транспорт поғонасининг асосий вазифаси пакетларни хатосиз, дастлабки кетма-кетликда, йўқотишларсиз ва иккиланишларсиз кафолат билан етказиб беришдир. Ушбу поғонада маълумотлар қайта тахланади: узунлари бир неча пакетларга ажратилади, қисқа пакетлар эса бирлаштирилади. Шу орқали тармоқдан пакетларни юбориш самарадорлиги оширилади. Транспорт поғонасида қабул қилувчи томонидан маълумотлари қабул қилинганлик хақида тасдиқ сигнали юборилади. 

Транспорт поғонаси оқимни бошқаради, хатоларни текширади ва пакетларни юбориш ва қабул қилиш билан боғлиқ бўлган муаммоларни хал қилишда иштирок этади. Транпорт  поғонаси хизмат синфини танлаш, бир томондан, транспорт поғонасидан юқори поғонадаги қўлланиш дастурлар ва протоколлари томондан ишончлиликни таъминлаш, иккинчи томондан эса, қуйи жойлашган тармоқ, канал ва физик поғоналарининг  маълумотларини тармоққа узатиш тизими қанчалик ишончли эканлигига боғлиқ. 

Қоидага биноан, транспорт поғонасидан бошлаб юқоридаги барча протоколлар, тармоқдаги охирги тугунларнинг дастурий воситалари – уларнинг тармоқ операцион тизимларининг компонентлари томонидан амалга оширилади. Транспорт протоколларига: TCP/IP стекининг TCP ва UDP протоколлари мисол бўла олади.

         Интернет иккита асосий протоколларга асосланган – IP протоколи ва TCP протоколи. TCP ва IP, шунингдек бир қатор кузатувчи протоколларнинг йиғиндиси TCP/IP Интернет протоколлар стеки сифатида аниқланади.

         TCP/IP базасидаги турли тармоқлар, Интернет мухитини шакллантириб IP маршрутизаторлар ёрдамида бир-бири билан уланади.

         IP протоколи IETF моделини учинчи сатхида жойлашган ва бу протоколни функцияси OSI модели транспорт протоколлари функцияларига ўхшаш.

 

8.2. Транспорт поғонаси протоколлари TCP, UDP, RTP

 

         TCP (Transmission Control Protocol) протоколи. IP тармоқларда транспортлашни ишончлилигини ошириш учун 1974 йилда датаграммани сифатли етказишни таъминловчи Транспорт поғонасидаги TCP протоколи ишлаб чиқилган. TCP протоколи уланиш учун мўлжалланган, шунингдек TCP пакети сегмент деб аталади.

         UDP (User Datagram Protocol) протоколи – Интернет тармоқларида транспорт протоколини бошқа намунасини ўзида ифодалайди. Шунингдек TCP протоколи сингари, UDP протоколи датаграммани етказишни таъминлайди. Бироқ охирги нуқталар орасида уланиш ўрнатилмаган режимда ишлайди.

         Сарлавха ва маълумотлар майдонидан иборат UDP протоколини пакети, UDP датаграммаси дейилади. UDP протоколи датаграммани ишончли етказишга моил эмас, унинг вазифасига маълумотлар узатишни бошқариш ва қабул қилишни тасдиқлаш кирмайди.

         Охирги бир неча йилда UDP протоколи Интернет тармоқларида (Voice over IP, VoIP) сўзлашувни узатишда кенг қўлланилмоқда.

         RTP (Real-time Transport Protocol) транспорт протоколи. RFC 1889 ва RFC 1890 ёзилган реал вақт RTP (Real-time Transport Protocol) транспорт протоколи, реал вақтда узатиладиган маълумотларни икки томонлама етказиш хизматини ушлаб туради, масалан интерактив аудио ва видео трафикларни. RTP протоколи фойдали юклама турини идентификациясини, пакетлар кетма-кетлигини рақамлаш, вақт белгисини қўйиш ва етказишни назорат қилишни таъминлайди. Протоколда қуйидаги функциялар кўриб чиқилган:

-         хатоликни аниқлаш;

-         ахборотни химоялаш;

-         тармоқда пакетни келиш вақтини назорат қилиш;

-         кодлаш схемасини идентификациялаш;

-         етказишни назорат қилиш.

RTP протоколи, RTP протоколи учун бошқарув ахборотни даврий тақдим этувчи RTCP (RTP Control Protocol) протоколи VoIP сеанси иштирокчиларига бошқариш пакетларини узатишни таъминлайди. Протоколнинг асосий вазифаси RTP протоколи билан ушлаб турилувчи хизмат кўрсатиш сифати сатхи хақида иштирокчиларни хабардор қилади. RTCP протоколи узатилган ва йўқолган пакетлар сони, ушланиб қолиш ва джиттер қиймати хақида ахборотни йиғади.

Турли архитектурага эга тармоқлар орасида пакетларни узатишни IP стекини асосий протоколи таъминлайди. IP датаграммали протокол пакетларни ишончли узатишни кафолатламайди. Бироқ кўпгина тармоқлар орқали маълумотлар узатишда ўтказиш қобилиятини оширади. Шунингдек тармоқ сатхида қуйидагилар қўлланилади:

-         ICMP (Internet Control Message Protocol) диагностик протокол, хатоликлар ва узатишдаги узилишлар хақида тармоқ боғламаларига ахборот узатади;

-         Адреслар муаммоларини ечиш протоколлари: ARP (Address Resolution Protocol) тармоқ боғламасининг физик адресига (MAC – станция адреси) IP адресни ўзгартиради; RARP (Reverse Address Resolution Protocol) тескари функцияни бажаради, яъни MAC адрес ёрдамида  IP адресни аниқлайди.

 

 

 

 

8.3.         Маршрутизация ва сигнализиция протоколлари: RIP, OSPF, IGRP, EIGRP, EGP, BGP.

 

Тармоқ сатхининг ишини маршрутизация ва сигнализациянинг бир қатор протоколлари бажаради: RIP (Routing Internet Protocol), OSPF (Open Shortest Path First), IGRP (Interior Gateway Routing Protocol), EIGRP (Enhanced IGRP), BGP (Border Gateway Protocol), RAP (Routing Access Protocol), RSVP (Resource Reservation Protocol) ва б.қ.

         TCP/IP протоколлар стеки канал сатхида протоколларнинг катта сони ва IP протокол пакетларини инкапсуляциялайдиган тармоқ технологиялари билан ўзаро таъсирлашади.

Маршрутизациялаш усуллари. Марштуризациялаш протоколлари ўзида динамик тарзда ривожланаётган Интернет протоколларини мураккаб гурухини ифодалайди. Маршрутизация деб – жўнатувчидан қабул қилувчига ахборотни узатишни оптимал йўлини қидириш масаласини ечиш тушунилади. Бу масалани ечувчи қурилма маршрутизатор (router) дейилади. IP тармоқларда маршрутизациялашни асосий параметри IP – протоколдаги адрес хисобланади. Интернет тармоғи доменлар (domains) ёки ўзаро боғланган ўзаро автоном тизимларни йиғиндиси сифатида ташкил этилган. Автоном тизим ягона админстратив бошқариш ва умумий маршрутизациялаш стратегиясига (policy routing) эга IP тармоқдан иборат. Доменлар чегарасида ички протоколлар қўлланилади (Interior Gateway Protocol, IGP), улар орасида ташқи маршрутизациялаш протоколлари (Exterior Gateway Protocol, EGP) қўлланилади.

8.1-расм. TCP/IP протоколлар стеки тузилиши

 

RIP протоколи. RIP протоколи – бу катта бўлмаган доменлар учун мўлжалланган ички маршрутизациялаш протоколи. RIP протоколини биринчи версияси RFC 1058, иккинчиси - RFC 1722 стандартлаштирилган. RIP ахборотни узатиш учун UDP (520 порт) протоколи қўллайди. RIP ахбороти тармоқни IP – адресидан ва унга қадамлар сонидан (маршрутизаторлардан) иборат. Қадамларнинг максимал сони -15. RIPни битта ахборотида 25 та тармоқлар хақида ахборот бўлиши мумкин. RIP ишлайдиган маршрутизатор бошқа маршрутизаторлардан RIP ахборотини олиб, бошқа тармоқларга йўналишлар ёзилган ўзининг маршрутизациялаш жадвалини янгилайди ва улар ёрдамида тармоқ бўйлаб пакетларни харакатланишини бажаради.

         Протоколнинг камчилиги:

-         хар доим энг самарали маршрутни танламайди;

-         секин мослашиши туфайли логик илмоқлар хосил бўлади ва маршрутизатор ишида тўхтаб қолишдан кейин жадвал секин қайта янгиланади;

-         тармоққа юкланадиган катта сондаги хизмат ахборотларини (маршрутизациялаш жадвали) кенг эшиттиришли жўнатмалари қўлланилади;

-         маршрутизациялаш доменини ўлчаш чегараланган (15 ўтишлар);

-         тармоқ таги адреслари билан ишламайди ва автоном тизимларни фарқламайди.

OSPF пртоколи RFC 1370, 1578, 1793, 1850, 2328 ларда стандартлаштирилган. Каналлар холати алгоритмини ички ва ташқи маршрутизациялаш учун қўлланилади. Бир нечта зонадан иборат автоном тизимга хизмат кўрсатиши мумкин. OSPF протоколи RIP протоколидан етарли даражада самаралидир. OSPF ишлайдиган маршрутизатор хизмат кўрсатиш сифатини характерлайдиган метрикали тармоқ графасини тахлил этиб, йўналишларни оптималлаштириш муаммоларини ечади.

Метрикаларни асосий параметрлари қуйидагилар хисобланади: ўтказиш қобилияти, ушланиб қолиш, ишончлилик, қўшимча параметрларга – канални юкланиши ва хавфсизлик. Фақат тармоқ топологиялари ўзгарганда маршрутизатор ахборотлар билан алмашади. RIPга қараганда OSPF тез йўналиш жадвалини қайта тузади.

OSPFни асосий афзалликларига қуйидагилар киради:

-         тармоқ топологияси ўзгарганда қисқа ахборотларни гурухли узатишни қўллаш. Бу тармоқни самарасиз юкланишини камайтиради;

-         ўтказиш қобилиятига боғлиқ холда ахборотларни параллел каналлар бўйича тақсимлашни ушлаб туриш. Бу бутунлай тармоқ ишини яхшилайди.

IGRP ва EIGRP протоколлари. Бу протоколлар Cisco Systems фирмаси томонидан ишлаб чиқилган ва ички маршрутизациялаш учун қўлланилади. IGRP “вектор-масофа” алгоритмини қўллайди, RIP протоколга қараганда қисман яхши характеристикаларга эга:

-         Мураккаб топологияли тармоқларда ишончли ишлайди;

-         RIPга қараганда энг яхши ўхшашликка эга;

-         Хизмат ахборотларини узатиш хажмини қисман камайтиради;

-         Бир хил метрикали каналлар орасида ахборотни тақсимлайди.

Протокол метрикасига каналнинг қуйидаги параметрлари киради: ўтказиш қобилияти, ушланиб қолиш, юклама, ишончлилик. Бу параметрлар кенг оралиқларда ўзгариши мумкин. Масалан, ўтказиш қобилияти 1200 бит/с дан 10 Гбит/с гача ўзгариши мумкин.

EIGRP протоколи “вектор-масофа” ва “каналлар холати” алгоритмларини барча афзалликларини бирлаштиради. Протокол – тармоқ топологияси ўзгарганидан сўнг маршрутизаторга ишини тез қайта янгилаш имконини берувчи – тақсимланган янгиланиш алгоритми базасида (Distributed Update Algorithm, DUAL) амалга оширилган.

Протокол қуйидагиларга эга:

-         қўшнини топиш имкони;

-         DUAL алгоритми;

-         ахборотни IP га мукаммал киритиш механизми.

EGP ва BGP протоколлари. Интернет тармоғини ташқи маршрутизациялаш протоколлари киради. EGP ёрдамида маршрутизациялашни ички протоколлари ёрдамида тизим хақидаги ахборотни йиғувчи, турли автоном тизимларни ажратилган маршрутизаторлари ўзаро таъсирлашади. EGPни камчиликларига қуйидагилар киради: метрика қўлланилмайди, яъни интеллектуал маршрутизациялаш бажарилмайди, йўналишлар илмоғини хосил бўлиши кузатилмайди, хизмат ахборотлари катта ўлчамга эга.

Охирги вақтларда EGP ўрнига мукаммалроқ BGP протоколи қўлланилмоқда, ўз навбатида хизмат ахборотларини узатиш учун ТСР протоколи қўлланилади. ТСР протоколи маршрутли ахборотни етказишни кафолатлайди. BGP тўлиқ EGP протоколини камчиликларини бартараф этади. Метрика сифатида каналда узатиш тезлиги уни ишончлилиги қўлланилади. Хозирда BGP (3-тур) – бу охирги автоном тизимларга йўналишни аниқлайдиган Интернет тармоқни асосий протоколи.

 

8.4. Тармоқ интерфейс протоколлари X.25, Fram Relay

 

         X.25 протоколи. X.25 протоколи асосидаги пакетларни коммутациялаш тармоғи – 1970 йиллар охирларида, аналог узатиш мухити орқали иккита узоқдаги пунктлар орасида маълумотлар узатишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Уларни қўлланилишини асосий мухити терминаллар ва ишчи компьютерлар орасидаги алоқа бўлган. ITU-T да ишлаб чиқилган X.25 протоколи ОТЎБ моделининг учинчи сатхини протоколи хисобланиб, тармоқ орқали пакетларни узатишни таъминлайди. X.25 протоколда ахборотни бутунлигини сақлаш масаласи тармоқга қўйилган, яъни халақитларга чидамли кодларни қўллаш, сўраш ва тармоқ боғламалари орасида пакетларни такрорлаш йўллари орқали эришилган.

Телефон тармоқлари учун ишлаб чиқилган X.25 протоколларида хатолик эхтимоллиги (10-3 - 10-4) катта (маълумотлар узатиш учун), бу эса пакетларни йўқолишига ва уларни такрор узатиш заруратига олиб келади. Юқорида санаб ўтилган муаммоларни ечимини Fram Relay технологияси таъминлайди, яъни ўзида X.25 протоколини соддалаштирилган турини ифодалайди.

Fram Relay протоколи. Fram Relay протоколи (кадрларни коммутациялаш/ретрансляциялаш) 90-йиллар бошида стандартлаштирилган, каналда хатолик эхтимоллиги 10-6 тартибда. X.25 технология сингари Fram Relay протоколи уланишни ўрнатиш учун мўлжалланган. Fram Relay протоколи ОТЎБ моделини биринчи иккита сатхида амалга оширилади. Fram Relay технологиясида протоколли блоклар сифатида кадрлар қўлланилади. Fram Relay технологияси кадрларида фойдали юклама майдони узунлиги 4096 байтгача оширилган, X.25 протоколида 256 байт.

 

 

Назорат саволлари

 

1.     Транспорт поғонасининг протоколларини вазифасини тушунтиринг.

2.     Транспорт поғонасининг протоколларини вазифасини тушунтиринг

3.     Қандай маршрутизациялаш ва сигнализация протоколлари мавжуд?

4.     RIP протоколи вазифаси қандай?

5.     Тармоқ сатхи протоколларининг вазифасини тушунтиринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9 – МАЪРУЗА

ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРДА БОШҚАРУВ ПОҒОНАСИ.  SOFTSWITCHНИНГ КЎПСАТҲЛИ АРХИТЕКТУРАСИ

Режа:

 

9.1. Телекоммуникация тармоқларини бошқариш

9.2. Softswitch нинг эталон архитектураси

9.3. IPCC консорциуми таклиф этган тармоқ конфигурацияси

9.2. Softswitch ва УКС7 ўзароҳамкорлиги

9.4. Транзит станция сифатидаги Softswitch ускунаси

9.5. Коммутациянинг тақсимланган охирги  станция сифатидаги Softswitch ускунаси

9.6. Тақсимланган SSP сифатидаги Softswitch ускунаси

9.7. Телематик хизматининг тақсимланган тугуни сифатидаги Softswitch ускунаси

 

9.1. Телекоммуникация тармоқларини бошқариш

 

         Телекоммуникация тармоқларини бошқариш соҳасидаги асосий моделлардан бири М-3000-М.3100 сериясидаги 1TU-T тавсияларида муфассал тавсифланган. Телекоммуникацияларни бошқариш тармоқлари (Telecommunication Monogmant Network, TMN) модели ҳисобланади.

         ITU-T таърифга кўра TMN алоҳида тармоқдан иборат бўлиб, у бир неча туқталарда битта ёки жуда кўп сондаги алоқа тармоқлари бўлган интерфейсларга эса, бу тармоқлар билан ахборот алмашади ва уларнинг фаолият юритишини бошқаради. TMNни алоқа тармоқларидан ажратиш жисмоний ёки мантиқий асосда амалга оширилади. Кейинги ҳолатда TMN бошқарилаётган тармоқнинг инфратузилмасидан қисман фойдаланиши мумкин. TMN спецификацияларида (таснифларида) бошқарилуви ресурслар умумий “тармоқ элементлари” номига эга (Network, Element, NE). Бошқариш вазифалари операцияларни (амалларни) қўллаб қувватлаш тизимлари зиммасига юкланган.

         TMN ни ҳар бири телекоммуникация тармоқларини бошқаришнинг ўз жиҳатини ифодалайдиган учта архитектурадан фодйланиб тавсифлаш мумкин.

         Учта архитектурадан биринчиси – функционал-архитектура – функционал блоклар деб аталувчи атамаларда ТМК тармоғидаги функционал имкониятларнинг тақсимланишини тавсифлайди. Ҳар бир блок аниқ турдаги тармоқ ресурслари учун аниқланган бошқарувчи функциялар гуруҳини ифодалайди.

         TMN аритектурасида функционал блокларнинг беш хил тури тутилган:

-    тармоқ элементлари функциялари (Network, Element Function, NEF); фойдаланувчи ва алоқа тармоғи билан маълумотлар алмашинувини таъминлайдиган таянч телекоммуникацион функциялар (TMN таснифларида аниқлаштирилмайди) ва тармоқ элементига агент сифатида иштирок этишга имкон берувчи бошқарув функциялари;

-    операцияларни қўллаб-қувватлаш тизимлари функциялари (Operation Support Sustem Functions,OSSF) маъмурийлаштириш тадбирларининг инициясини ҳодисалар тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиб олишни, алоқа тармоғи турли хил функцияларини мониторинги ва мувофиқлаштириш мақсадларида, шу жумладан TMNнинг ўзи бажарадиган бошқариш масалаларини хизматчи ахборотга ишлов беришни таъминлайди. “Менежер-агент” бошқарувчи моделида улар менеджернинг ролига мос келади;

-    ишчи станция функциялари (Workstation Functions, WSF) бошқарувчи ахборотни истеъмолчилар учун хусусан тармоқдан фойдаланувчилар учун қулай кўринишда тақдим этиш учун жавоб беради;

-    Q- адаптор функциялари (Q-Adapter Funkctions, QAF) TMN билан функционал нуқтаи назардан тармоқ элементларига эквивалент аммо стандарт TMN уланувчи интерфейсларни қўллаб қувватламайдиган тармоқ ресурслари билан боғлашга имкон беради;

-    воситачилик функциялари (Monition Function, MF): NEF (ёки QAF) ва OSSF нинг (масалан, бошқарувчи ахборотнинг сақланиш ва фильтрланишини таъминлаб) ва NEFнинг (хусусан, шундай ахборотни маҳаллий тасаввурдан стандарт тасаввурга алмаштириб) фунционаллигини кенгайтирадиганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

         TMN нинг физик архитектурасида қурилиш блокларининг олти тури назарда тутилган:

-     Тармоқ элементи (Network, Element, NE) NEFнинг функцияларини бажаради. У шунингдек функцияларнинг бошқа блокларидан истаган тўпламини ҳам бажариши мумкин.

-     Воситачилик тузилмаси (Mediation Device, MD) операцияларни қўллаб-қувватлаш тизимининг мос ахборот модели интерфейслари ва TMN локал (махаллий) интерфейслар ўртасидаги оралиқ бўғин ҳисобланади. Шунингдек у Q- адаптар, OSS ва ишчи станцияси функцияларининг бир қисмини бажариши мумкин.

-     Q- адаптар (Q-adapter, QА) TMN тармоғининг чегарасида унинг бошқарилувчи тармоқ ёки бошқа бошқариш тизимлари билан уланишида воситачи вазифаларини амалга оширади. МD дан фарқли равишда                         Q- адаптердан TMN ичида туташтириш учун фойдаланилмайди.

-     Операцияларни қўллб-қувватлаш тизими (Operation Support Sustem, OSS) OSSF гуруҳининг функциялари учун жавоб беради. Шунингдек у воситачилик (MF), туташтириш (QAF) функцияларини ва ишчи станция функцияларини (WSF) бажаради.

-     Ишчи станция (Work station, WS).

-     Маълумотларни узатиш тармоғи (Data Network, PN).

          Ахборот архитектураси бошқаруви ахборотни TMNнинг функционал блоклари орасида узатиш алгоритмларини белгилаб, улар Очиқ Тизимлар Ўзаро алоқа Моделидан (Open Sustem interconnection, OSI) икки жуда муҳим элементни мерос қилиб олишган: объектли мўлжал олиш ва “ликсжер-агент” архитектураси.

          TMNда назарда тутилган тақсимланган бошқарувчи иловалар вазифаларнинг менежер ва агентга бўлиниш OSIстандартини қўллаб-қувватловчи маъмурийлаштириш тизимларида кенг фойдаланиладиган тамойилини деярли ўзгаришсиз такрорлайди. TMN функционал блоки бир пайтда битта бошқарувчи компонентга (management entity) нисбатан менежер ролида ва бошқасига нисбатан агент тарзида иштирок этиши мумкин.

          TMN ахборот архитектурасининг объектли йўналтирилганлиги телекоммуникацион ресурслар бошқаруви объектлар синфлари кўринишида тақдим этилиши билан ифодаланиб, улар TMN интерфейсларидан фойдаланган ҳолда яратилиши ва ўзгартирилиши мумкин. Объектнинг чегаравий интерфейси мазкур объектнинг тавсифлари билан боғлиқ хизматлар тўплами, рухсат этилган операциялар, жавоб хабарлари ва билдиришларни қўллаб-қувватлаши шарт. Ихтиёрий алоқа тармоғини бошқариш учун фойдаланиши мумкин бўлган объектлар тўплами универсал тармоқ ахборот модели (Generic Network Informotion Model, GHIM) номини олди.

          TMN ахборот модели телекоммуникацион ресурслар ва бошқарилувчи объектлар ўртасида ўзаро бир қийматли мослик бўлишига, битта ресурсни бир неча объектлар томонидан тапқдим этилиши, мантиқий ресурсларни акслантириш учун қўшимча объектларни кришиш (қўллаб-қувватлаш объектлари деб аталувчи), шунингдек, бошқарилувчи объектларни бир-бирининг ичига киритишга йўл қўяди. Функционал, физик ва ахборот архитектураларидан ташқари TMN концепцияси алоқа тармоқларини бошқаришга тегишли функционал компонентларни ва тадбирларни тақсимлашнинг бошқа принципни ҳоли таклиф этади. Айнан бир хил маъмурий функциялар абстракциянинг турли хил даражаларида амалга оширилиши мумкинлиги факти мантиқий иерорхик архитектурани (Logical Lavered Architecture, LLA) аниқлашга имкон беради. Аслида LLA архитектураси (баъзида TMN- пирамида дейилади, 9.1-расм) маъмурий вазифаларни бажариш учун жавобгарлик иерархиясини акс эттиради.

 

 

9.1-расм. TMN пирамидаси

 

          Ҳозирги вақтда LLA архитектурасида бошқаришнинг бешта даражаси кўзда тутилган:

          - Тармоқ элементлари даражаси ( Network Element layer, NEL) алоҳида қурилмада жойлашган хизматчи ахборотли маълумотлар базаси (Vanagement Information Base, LUB) ва TMN инфратузилмаси орасида интерфейс вазифасини бажаради. Бу даражага Q-адаптерлар ва хусусан тармоқ элементлари киради.

          - элементларни юошқариш даржаси (Element Management Layer, EML) тармоқ элементлари гуруҳи ишини назорат қилувчи операцияларни қўллаб-қувватлаш тизимлари функцияларига мос келади. Бу даражада аниқ ишлаб чиқарувчининг қурилмаси учун хос бўлган бошқарувчи функциялар амалга ошрилади ва бу ўзига хослик юқорида ётувчи даражалардан яширилади. Бундай функцияларга қуйидагилар мисол бўлади: аппарат хатоларини аниқлаш, энергия истеъмол қилиш ва ишчи температурани назорат қилиш, статистик маълумотларни тўплаш, ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш даражасини ўлчаш, микродастурий воситаларни янгилаш. Мазкур даража ўз ичига воситачилик қурилмаларини қамраб олади (жисмоний жиҳатдан улар янада юқори даражаларга тегишли бўлсалар ҳам).

          - Тармоқни бошқариш даражаси (Network Management Layer, NML) одинги даражадаги операцияларни қўллаб-қувватлаш тизимлари томонидан узатиладиган ва у ёки бу шаклдаги маҳсулотнинг хусусиятларига боғланмаган алоҳида тармоқ элементлари тўғрисидаги маълумотларга асосланиб,умумий тармоқни ифода этишни шакллантиради. Бошқача айтганда, бу даражада тармоқ элементлари ўзаро алоқалари устидан назорат амалга оширилади, хусусан, хизмат кўрсатишнинг талаб этилган сифатига эришиш учун четки қурилма орасида маълумотларни узатиш маршрутлари шакллантирилади (Quality of Service, Qos), маршрутлаштириш жадвалларига ўзгаришлар киритилади, айрим каналларнинг ўтказиш қобилиятидан фойдаланиш даражаси кузатилади, тармоқнинг унумдорлиги оптималлаштирилади ва унинг ишлашидаги тўхтаб қолишлар аниқланади.

          - Хизматлар бошқариш даражаси (Service Management Layer, SML) фойдаланувчилар бевосита дуч келадиган (абонентлар ёки бошқа сервис-провайдерлар) тармоқнинг фаолият юритиши жиҳатларини қамраб олади.

LLA нинг умумий тамойилларига мувофиқ бу даражада NML даражадан келиб тушган маълумотлардан фойдаланилади. Аммо маршрутизаторларни коммутаторларни бирикмаларни ва ҳ.к.ларни бевосита бошқаришни бу ерда энди амалга ошириб бўлмайди. Хизматларни бошқаришга тегишли бўлган айрим функциялар қуйидагилардир: Qosни ва хизмат кўрсатиш даражаси тўғрисидаги билимлар шартларини назорат қилиш ( Service Lerel Argeement, SLA), қайд қилинуви ёзувларни, хизматлар обуначиларини бошқариш, фойдаланувчиларни қўшиш ёки камайтириш, манзилларни бериш (ўзлаштириш), биллинг, бошқа провайдерлар ва ташкилотларнинг бошқарувчи тизимлари билан ўзаро алоқа.

          -Бизнес-бошқариш даражаси (Business Management Layer BML) алоқа таромғини компания-операторнинг умумий бизнес-мақсадлари нуқтаи-назаридан қараб чиқади. У LLAнинг қолган даражалари каби тезкор бошқарувга эмас, балки стратегик ва техник бошқарувга тегишли. Бу ерда гап тармоқни лойиҳалашда ва унинг ривожланишини бизнес вазифаларни ҳисобга олиб режалаштириш, бюджетларни тузиш тўғрисида боради. Шундай қилиб, LLA даражалар тармоқни бошқариш тадбирларининг функционал иерархиясини маъмурий дастурий таъминотни жисмоний сегментациясиз тақдим этадилар. Бу иерархиянинг пайдо бўлиши сабаби – бошқариш функцияларини уларнинг гуруҳлари ва тармоқ бириктиришларига таалуқли функциялардан алоҳида тармоқ элементлари билан мантиқий ажратиш зарурлигидадур. Маъмурий тадбирларнинг уларнинг таъсири йўналтирилган ресурсларга яхшилашиши бошқариш самарадорлигини ошириш тушунарлидир.

         Алоқа таромқларини замонавий конвергенциялаш ва интеллектуаллаштириш шароитларида бошқаришга ёндашувларни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келди. Бу зарурилийнинг асосий сабабларини кўриб кўриб чиқамиз.

         Бошқариш нуқтаи назаридан янги янги авлод алоқа таромқларининг (Next Generation Networks, NGH) хусусияти шундаки, бу тармоқлар ҳар хил турдаги компонентларнинг катта миқдоридан иборат. Бошқариш тизими турли хизматларни тақдим этувчи ва турли ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмаларидан иборат турли хил технологиялар негизида амалга оширилган тармоқларни бошқаришни таъминловчи қарорлар тўпламидан иборат. NGH ни боқариш тизимини объектга йўналтирилган тақсимланган тузилмадан фойдаланиб қуриш мақсадга мувофиқ. Объектга йўналтирилганлик тизимни ҳар бири ўз хусусиятларига (атрибутларига) ва бажариш мумкин бўлган операцияларга эга бўлган объектлар йиғиндиси кўринишида тааввур қилишдан иборат. Мазкур технология мураккаб тизимларни таҳлил қилишда, лойиҳалашда ва дастурлашда фойдаланилади ва унга оид асосий маълумотномалардан бири деб айтиш мумкин.

         Бошқарув тизимини ишлаб чиқишда янги модулларни ишлаб чиқишга ва жорий қилишга, мавжуд иловалар билан ишлашга ва тизимнинг ишлаётган моделларини осон замонавийлаштиришга имкон берувчи очиқ модулли архитектура концепциясига амал қилиш зарур.

9.2. Softswitch ни эталон архитектураси

 

IPCC (International Packet Communication Consortium) консорциуми ишлаб чиққан Softswitch ни эталон архитектурасига мувофиқ унда 9.2 – расмда берилган тўртта  функционал текисликлар кўзда тутилган:

-  транспорт;

-  чақирувларга хизмат кўрсатишни ва сигнализацияни бошқариш;

-  хизматлар ва иловалар;

- Эксплуатацион бошқариш.

 

 

 

9.2 - расм.  Softswitch ни эталон архитектураси

 

Транспорт текислиги. Транспорт текислиги (Transport Plane) алоқа тармо-ғи бўйича хабарни транспортировкасига жавоб беради. Бу хабарлар сигнализа-ция хабарлари, ахборотни ёки тўғридан тўғри фойдаланувчининг нутқини ва маълумотларини узатиш трактини ташкил қилиш учун маршрутлаш хабари бў-лиши мумкин. Бу текислик қагида жойлашган хабарни олиб ўтувчи физик дара-жа хоҳлаган технологияга асосланиши мумкин, у шу турдаги трафикани олиб ўтиш учун ўтказувчан қобилиятига талабларига мос тушади. Транспорт текис-лиги IP-телефония тармоғига бошқа тармоқлар ёки терминаллар томонидан тушаётган сигнал ва/ёки фойдаланувчининг ахбороти киришини ҳам таъмин-лайди. Қоидага кўра, транспорт текислиги функцияларини ва қурилмаларини  чақирувларга хизмат кўрсатишни ва сигнализацияни бошқариш текислик функциялари бошқаради. Транспорт текислигини ўзи учта доменга бўлинади:

-  IP протоколи бўйича транспортировка домени;

-  ўзароҳамкорлик домени;

-  IP дан фарқли кириш домени.

IP протоколи бўйича транспортировка домени (IP transport domain) магистрал тармоқни ва IP-телефония орқали пакетларни транспортировка учун  маршрутлашни қувватлайди. Бу доменга коммутаторлар, маршрутизаторлар, ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини таъминловчи воситалар (QoS) каби қурилмалар тегишли.

 Ўзароҳамкорлик домени (Interworking Domain) ташқи тармоқ томонидан тушаётган сигнал ёки фойдаланувчининг ахборотини IP-телефония тармоғи бўйича узатишга яроқли кўринишга ўзгартирувчи, ҳамда тескари ўзгартиришни бажарувчи қурилмаларни ўз ичига олади. Бу доменга ҳар хил транспорт даражалари орасида сигнал ахборотини ўзгартиришни таъминловчи сигнализация шлюзлари (Signaling Gateways); ҳар хил транспорт тармоқлари ва/ёки ҳар хил турдаги мультимедиали маълумотлар орасида фойдаланувчи-нинг ахборотини ўзгартириш функциясини бажарувчи транспорт шлюзлари, ёки медиашлюзлар (Media Gateways); битта транспорт даражада ҳар хил сигна-лизация протоколларини ўзароҳамкорликгини таъминловчи ўзароҳамкорлик шлюзлари (Interworking Gateways) каби қурилмалар кирадилар.

IP дан фарқли кириш домени (Non-IP Access Domain), ҳар хил IP-зид терминалларни IP-телефония тармоғига кириш имкониятини ташкил қилиш учун белгиланган. У муассаса АТСни, аналогли кабелли модемларини, xDSL линияларини улаш учун Access Gateways шлюзларидан; GSM/3G стандарти радио киришли мобил тармоғи учун транспорт шлюзларидан; шунингдек интегралланган абонент кириш қурилмаси IAD (Integrated Access Devices) ва бошқа кириш қурилмаларидан ташкил топган. IP-терминаллар Access Gateway иштирокисиз IP протоколи бўйича тўғридан тўғри транспортировка доменига уланади.

 

Чақирувларга хизмат кўрсатишни ва сигнализацияни бошқариш текислиги

 

Чақирувларга хизмат кўрсатишни ва сигнализацияни бошқариш текислиги

 (Call Control & Signaling Plane) IP-телефония тармоғининг асосий элементлари-ни ва биринчи навбатда транспорт текислигига тегишлиларини бошқаради. У транспорт текислигидан тушаётган сигнал хабарлари асосида чақирувга хизмат кўрсатишни бошқаради, тармоқ бўйича фойдаланувчининг ахборотини узатиш учун улаш ўрнатади ва бузади. Бу текислик медиашлюзлар контроллери MGC (Media Gateways Controller), чақирувга хизмат кўрсатиш сервери Call Agent, дорбозабон (привратник) Gatekeeper ва LDAP-сервер каби қурилмаларни ўз ичига олади.

 

Хизматлар ва иловалар текислиги

 

Хизматлар ва иловалар текислиги (Service & Application Plane) IP-телефония тармоғидаги хизматлар ва/ёки иловаларни бажариш мантиқига эга ва чақирувларга хизмат кўрсатишни ва сигнализацияни бошқариш текислигида жойлашган қурилмалар билан ўзароҳамкорлик йўли билан шу хизматларни бошқаради. Хизматлар ва иловалар текислиги илова серверлари Application Servers ва қўшимча хизмат серверлари Feature Servers каби қурилмалардан ташкил топган. У фойдаланувчининг ахборотини узатиш ихтисослашган компонентларини, масалан, конференц-алоқа, IVR ва ҳоказо функцияларни бажарувчи медиасерверларини ҳам бошқариши мумкин.

 

Эксплуатацион бошқариш текислиги

 

Эксплуатацион бошқариш текислиги (Management Plane) абонентларни ва хизматларни ёқиш /ўчириш функцияларини, эксплуатацион қўллаш функцияла-рини, биллинг ва тармоқни техник эксплуатациянинг бошқа функцияларни таъминлайди. Эксплуатацион бошқариш текислиги текисликларнинг баъзи бири ёки ҳаммаси билан ёки стандар протоколи бўйича  (масалан SNMP протоколи бўйича), ёки ички протоколлар бўйича ва API интерфейслари орқали

ўзароҳамкорлик қилиши мумкин.

 

9.3. IPCC консорциуми таклиф этган тармоқ конфигурацияси

 

empty       ITU ва ETSI аниқлаган кейинги авлод тармоғининг умумий вазифалари тармоқ орқали ахборотни ўтказиш функцияларини ажратиш, шунингдек хизмат ва илова функцияларини шахсан боғланган функциларидан ажратиш ҳисобланади. Шундай қилиб, тақсимланган архитектура ҳақида гап кетаяпти, унда компонентлар орасидаги алоқа мутлоқ очиқ интерфейслар орқали бажарилади.

IPCC консорциуми таклиф эткан тармоқ конфигурациясининг биринчи мисоли 9.3- расмда келтирилган. Бу расмда кўрсатилган тармоқ элементлари

 

 

Пример архитектуры ССП

 

9.3- расм. Янги авлод тармоғи архитектурасига мисол

 

 

бўлиб Softswitch, иловалар сервери AS (Application Server), УфТТ ва IP-тармоқ орасидаги шлюз TG (Trunk Gateway), кириш шлюзи AG (Access Gateway), сигнализация шлюзи SG (Signaling Gateway) ва транспорт медиасервери MS (Media Server) ҳисобланади.

Бу мисолда Softswitch сигнализацияни ҳаммасига ишлов беради, TG, AG ва медиаресурсларни мосликда ажратишни бошқаради, шунингдек ҳисобга олиш ахборотини олишни таъминлайди.Бундан ташқари, ҳар бир Softswitch бошқа Softswitch билан SIP/SIP-T, H.323 ёки BICC протоколлари бўйича ўзароҳамкорлик қилади.

Иловалар сервери AS хизматлар мантиқини амалга оширади. Қўшимча хизмат талаб қилаётган чақирув, ёки Softswitch дан AS га кейинчалик бу хизматни бошқариш учун узатилиши мумкин, ёки Softswitch нинг ўзи AS дан хизмат мантиқини бажариш учун керак бўлган ахборот олиши мумкин. Иловалар сервери AS транспорт медиасервери MS ни ўзи бошқариши мумкин ёки уларни бошқаришни Softswitch га узатиши мумкин.

Транспорт шлюзи TG га УфТТ томонидан фойдаланувчининг (нутқли) ахборотини оқимлари тушади, у бу ахборотни пакетларга ўзгартиради ва уни IP протоколи бўйича пакетларни маршрутлаш билан тармоққа узатади, шуниси ҳам назарда тутиш керакки  буларнинг ҳаммасини Softswitch  нинг бошқарувида қилади.

Кириш шлюзи AG IP-тармоғи  ва симли ёки симсиз кириш тармоғи ораси-да интерфейс бўлиб ҳизмат қилади, Softswitch га сигнал ахборотини узатади, фойдаланувчининг ахборотини ўзгартиради ва уни ёки шу IP-тамоқни ўзининг бошқа портига, ёки пакетлар коммутацияси билан бошқа тармоққа, ёки канал-лар коммутацияси билан тармоққа кейинчалик узатиш учун TG га узатади. AG таркибидаги MG-F функционал объектларини ҳам Softswitch бошқаради. Сигнал шлюзи SG УфТТ томонидан тушаётган сигнал ахборотини етказиб беришни, шунингдек тескари йўналишда сигнал ахборотини ўтказишни таъминлайди.

Медиасервер MS шундай вазифаларни бажариши мумкин, масалан, ёзилган эълонларни узатиш ва номер рақамларини йиғиш, кўп ҳолатларда рақамларни AG шлюз йиғса ҳам. MS серверини ёки Softswitch , ёки AS, ёки шу тармоқ элементларининг иккиласи бошқариши мумкин. 9.4 – расмда V5 ва ISDN протоколи базасидаги кириш тармоғи мисоли кўрсатилган.

Кириш шлюзи AG кириш тармоғи билан V5 ёки ISDN сигнал ахборотини алмаштиради ва физик уланишнинг охири ҳисобланади, у бўйича  V5 ёки ISDN сигнал ахбороти ўтказилади. Кейин у SIGTRAN (V5UA ёки IUA) сигнализация протоколлари ёрдамида бу ахборотни IP-тармоқ бўйича Softswitch га узатади. AG нутқли ахборотни пакетли шаклга  ўзгартиради ва уни пакетлар кўринишида пакетлаштирилган нутқни қайтариб  TDM-шаклга ўзгартирувчи ва кейин уни УфТТ тармоғига узатувчи қурилмага қайта узатади.                          Пример с ISDN и V5

9.4 - расм. ISDN ва V5

 

9.5 – расмда DSL технологияси билан кириш тармоғини ишлатувчи VoIP-тармоқни амалга ошириш мисоли кўрсатилган. Оддий аналогли телефонлар ва Ethernet локал тармоғининг хоҳлаган қурилмалари интегралланган абонент кириш қурилмаси IAD га уланадилар, у абонент сигнал ахборотига ишлов беради ва IP-тармоғи бўйича ёки кириш мультиплексор DSLAM орқали Softswitch га абонент сигнал ахборотини узатади. Нутқ ахборотга келсак, IAD уни рақамлаштиради, пакетлаштиради ва IP-тармоқ бўйича RPT пакетлар кўринишида ўтказади.

 

 

9.5 - расм. IAD ва DSLAM билан кейинги авлод тармоғи архитектураси

 

Бу учта мисол кейинги авлод тармоқнинг базавий хусусиятини намойиш қилади – нутқни узатишни, маълумотларни ва видеоахборотларни  интеграцияси, таянч тармоқ даражасида (Core Network) ҳам, кириш тармоқ даражасида (Access Network) ҳам ускуналарини ва функционал имкониятларини бирлаштиришни ичига олган ҳолда.

 

9.4. Softswitch ва УКС7 ўзароҳамкорлиги

 

IP-тармоқ орқали УКС7 сигнал ахборотини ишончли ўтказиш учун Softswitch манбалардан ва УфТТ даги ахборотни қабул қилгичдан (IP-тармоқ чагараларида) яқин жойлашган ёнидаги шлюзлар MG билан ўзароҳамкорлик қилади. Ҳеч бўлмаганда УКС7 сигнал звенолари уланган иккита сигнал шлюзлари SG борлигида одатда ўзароҳамкорлик таъминланади. Бу архитектура 9.6 – расмда кўрсатилган, шуниси ҳам борки ишлатиладиган протоколлар сонига SCTP, M3UA ёки SIGTRAN технологиясининг M2UA киради.
 

   9.6 - расм.  УКС7 ва Softswitch архитектурасининг ўзароҳамкорлиги

 

9.5. Транзит станция сифатидаги Softswitch ускунаси

 

Пакетлар коммутацияси технологияси  базасидаги  транспорт тармоғи  сегменти бор минтақавий алоқа тармоқларида, Softswitch ускунаси телефон минтақаси чегарасида ичкиминтақавий трафиканинг транзитини таъминлаш учун ёки маҳаллий алоқа тармоғида овозли трафиканинг транзити учун ишлатилиши мумкин. Softswitch технологиясини тадбиқ қилинганда мавжуд бўлган пакетлар коммутацияси билан  транспорт тармоғини, ундан овозли трафикани узатиш ташкил қилингани ҳисобига,ишлатилишининг самарасини ошиши таъминланади.

Softswitch технологиясини ва пакетлар коммутацияси технологиясини тадбиқ қилиш параллел каналлар коммутацияси билан мавжуд бўлган инфраструктурада пакетлар коммутацияси базасида телефон тармоғи сегментини яратишга йўл беради. Бошида бу сегментишлатилиши мумкин, масалан, пик юкланишни ўтказиш учун ёки заҳира маршрутларни ташкил қилиш учун. Шунингдек бу эскирган транзит коммутация станцияларини ишлатишдан бош тортишга ва уларни пакетлар коммутациясига алмаштиришга йўл беради. Бундан ташқари, янги коммутация станцияларини қуришда улар орасидаги транзит юкланишни узатиш шундай пакетлар коммутацияси билан тармоқ бўйича бажарилиши мумкин.

Телефон юкламасини ташкил қилиш учун Softswitch технологиясини ва пакетлар коммутацияси технологиясини тадбиқ қилишнинг асосий афзаллик-ларига  тармоқ инфраструктурасини яратишни киритиш керак, у тақсимланган коммутация станциясини ташкил қилиш учун асос ва қўшимча хизмат бериш учун платформа бўлиши мумкин, шу жумладан IP бўйича алоқа тармоғига уланган фойдаланувчилар учун. Бундан ташқари, Softswitchдан фойдаланилган-да сигнализация пунктлар, УКС №7 тармоғидаги транзит пунктларини киритган ҳолда, сони камайиши мумкин.

 

9.6. Коммутациянинг тақсимланган охирги  станцияси сифатидаги Softswitch ускунаси

Softswitch ускунаси абонент кириш тармоғини ёки охирги (фойдаланувчи) ускунасини улаш учун ишлатилиши мумкин. Қоидага кўра, аналог телефон-ларни, ISDN-телефонларни, SIP/H.323-телефонларни улаш имкониятини тамин-ланади. Кўпгина ишлаб чиқарувчиларнинг Softswitch ускунаси V5 интерфейси бўйича уланишни таъминлашга йўл беради.

Чақирувни бошқариш бўйича функциялар –сигнал ахборотини қабул қилиш ва ишлов бериш, тўловларни ҳисобни олиб бориш, статистикани йиғиш — шлюзларни бошқариш контроллери томонидан таъминланади. Фойдаланув-чилар уланиши коммутацияси бўйича функциялар кириш шлюзлари томонидан ёки SIP/H.323-телефонлар бўлган ҳолда  IP-концентраторлар томонидан таъминланади.

Маҳаллий тармоқ охирги коммутация станциялари оптик кириш тармоғи билан алмаштирилиши мумкин, бу IP базасида хизматларни ривожлантириш имкониятини беради.

Softswitch ускунаси базасида тақсимланган охирги  станциясини ва пакет-лар коммутацияси технологиясини ташкил қилишнинг асосий афзалликларига қуйидагиларни киритса бўлади:

-  берилаётган қўшимча алоқа хизматларининг рўйхатини  кенгайтириш, жумладан IP-Centrex, Parlay шлюзлари ва/ёки иловалар сервери базасида амалга оширилган конвергация қилинган алоқа хизматларини бериш имконияти ҳисобига;

-  ускунани чиқаришни яратиш имконияти, улар фақатгина абонент линияларини концентрациясини, балки  Интернетга юқори тезликли киришни ҳам ва Parlay шлюзлари ва/ёки иловалар сервери базасида амалга оширилган ҳар хил қўшимча ва интеллектуал алоқа хизматларини беришни ҳам таъминлайди;

-  иш билармон сектор фойдаланувчиларига VoIP ёки VoATM технология-ларидан фойдаланган ҳолда овозли ахборотни узатиш хизматларини бериш имконияти. Бу технологиялар корпоратив тармоқларни ташкил қилишда ишлатилиши мумкин ва шлюзларда нутқни компрессия алгоритмларини амалга ошириш ҳисобига талаб қилинган ўтказиш полосасини ишлатилаётган кодек туридан боғлиқ равишда 1,5-4 марта камайтиришга йўл беради;

-  иш билармон сектор фойдаланувчиларига VPN хизматларини бериш имконияти;

-  ўзароҳамкорлик қилаётган операторлар телефон тармоқларини бирлаштириш учун, қўшимча шлюзлар ўрнатиш йўли билан, бирлаштириш нуқталарнинг керак бўлган миқдоргача кўпайтириш;

-  эгилувчан тариф сиёсатини амалга оширишни соддалаштириш.      Softswitch ускунаси улашни ўрнатиш/узиш марказлаштирилган бошқаришга асосланганлиги сабабли, битта нуқтадан, Softswitch ускунаси базасида қурилган тармоқнинг ҳамма абонентларига нисбатан эгилувчан тариф режаларини қўллашни таъминлаш имконияти мавжуд.

 

9.7. Тақсимланган SSP сифатидаги Softswitch ускунаси

 

Softswitch ускунаси тақсимланган коммутация технологиясига асосланади ва тақсимланган SSP хизматлар коммутация тугунини ташкил этишга йўл беради, у фойдаланувчиларни мавжуд бўлган SCP да амалга оширилган, интеллектуал хизматларга уланиш имконини таъминлайди. Хизматларни коммутация функцияси (SSF) шлюзлар ва шлюзлар контроллери (MGC) ни биргаликда ишлаши ҳисобига амалга оширилади.

Бунда интерфейсни SCP билан функцияси ва интеллектуал хизматларни беришда улаш ўрнатишни бошқариш функцияси MGC да амалга оширилади. SSP ва SCP орасида ўзароҳамкорлик протоколи сифатида INAP-R ишлатилиши керак.

Интеграл алоқа тармоғи (ИАТ) нинг классик платформаси базасидаги интеллектуал алоқа тармоғи қурилишига нисбатан Softswitch ускунаси базасидаги тақсимланган SSP ни ташкил қилиш қуйидаги афзалликларга эга:

-  SSF функцияларини тадбиқ қилишга инвестицияларни минимизациялаш. "Классик" вариантда ёки интеллектуал хизматларга эга фойдаланувчилардан чақирувларга ишлов бериш бажарилиши керак ҳамма коммутация станцияларини модернизациялаш, ёки бир неча тармоқ нуқталарида ажратилган SSP ускунасини ўрнатиш зарур;

-  интеллектуал хизматларни модернизациялаш ёки янгисини тадбиқ этиш ҳолатида, SSF функцияларини тадбиқ қилишга инвестицияларни минимизация-лаш. "Классик" вариантда SSP нинг ҳамма нуқталарини модернизациялашга тўғри келади, тақсимланган SSP ҳолатда –фақат MGC функционаллигини;

-  ягона тармоқ инфраструктураси рамкасида, пакетлар коммутацияси технологиясига асосланган тармоқларда ҳам, каналлар коммутацияга асосланган тармоқларда ҳам амалга оширилган интеллектуал хизматларга уланиш имкониятини ташкил қилиш имконияти;

-  Softswitch ускунаси томонидан бошқариладиган иловалар сервери ҳисобига  интеллектуал хизматларнинг кенгайтирилган рўйхатини бериш имконияти;

-  алоқа тармоқларини интеграциясини талаб қилувчи шахсий мобиллик, хизматларни конвергацияси кирган ҳолда қўшимча (интеллектуал) хизматларни бериш имконияти.

-  

 

9.8. Телематик хизматининг тақсимланган тугуни

 сифатидаги Softswitch ускунаси

 

Телематик хизматининг тақсимланган тугуни сифатидаги Softswitch ускунаси йўл беради:

-  Интернет га кириш нуқталарини яратиш;

-  телефон тармоғи нумерациясидан фойдаланиб маълумотлар узатиш тармоқлари бўйича  овозли ахборотни узатиш маҳаллий ва ичкиминтақавий хизматларга уланиш имконини бериш;

-  телефон тармоғи нумерациясини ишлатмасдан маълумотлар узатиш тармоқлари бўйича ахборотни узатиш ташкил қилиш (SIP-телефония);

-  мультимедиа ва ҳоказо хизматларини бериш.

Интернет тармоғига кириш нуқтаси (POP) коммутацияланадиган улашни маълумотлар узатиш тармоғига терминациясини таъминловчи шлюзларда амалга оширилади. Бу ҳолда шлюзлар вазифаси каналлар коммутацияси билан тармоқ бўйича коммутацияланадиган улаш режимида (dial-up) узатиладиган ахборотни IP пакетларига ўзгартириш ҳисобланади. Киришни муаллифлаштириш  сервери (RAS) Softswitch ускуна таркибига кириши мумкин ёки алоҳида ускуна сифатида амалга оширилиши мумкин.

Телефон тармоғи нумерациясидан фойдаланиб маълумотлар узатиш тармоқлари бўйича  овозли ахборотни узатиш маҳаллий ва ичкиминтақавий хизматларга уланиш имкони телефон карталарини ишлатиш билан амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолда Softswitch ускунасида чақирилаётган абонентни идентификацияси учун қўлланиладиган қўшимча манзил ахборотини билиб олиш  алгоритми амалга оширилиши керак.

Телефон тармоғи нумерациясини ишлатмасдан маълумотлар узатиш тар-моқлари бўйича ахборотни узатиш хизматларини бериш учун (IP-телефония) фойдаланувчининг номларини ёки манзилларини IP манзилларига ўзгартириш-ни таъминлаш керак. Бунинг учун URI (бир турдаги ресурслар идентификатори) бўйича IP манзилини аниқлашга йўл берувчи ENUM (ягона коммуникацион номерлар тизими) тизими ишлатилиши мумкин.

Мультимедиа хизматларини бериш мультимедиа тармоқ терминалларини (SIP/H.323) ишлатувчи фойдаланувчиларга мўлжалланган. Хозирги пайтда мультимедианинг асосий иловалари бўлиб ҳисобланадилар: мультимедиали конференциялар, аудио ва видео сўров бўйича хизматлари, ўйинлар. Мультиме-диа хизматларини бериш пакетлар коммутацияси базасидаги тармоқда ўрнатилувчи  мультимедиа серверларини ишлатиш ҳисобига амалга ошрилади.

Softswitch базасида телематик хизматининг тақсимланган тугуни қуришда ечимларни ишлатишнинг асосий афзаллиги мавжуд бўлган ва истиқболли теле-матик хизматларни бериш учун ягона тармоқ инфраструктурасини ишлатиш имконияти ҳисобланади. Бунда қуйидагилар таъминланади:

-  Parlay шлюзларида стандарт амалий интерфейсларни мавжудлиги ҳисобига янги қўшимча хизматларни эгилувчан киритиш имконияти;

- ҳар хил тармоқда, хизматлар амалга оширадиган, иловалар сервери билан ўрнатилган, Parlay шлюзларини ўзароҳамкорлиги ҳисобига, роуминг хизматла-рини таъминлаш имконияти;

-  эгилувчан тариф сиёсати имконияти;

-  тариф ва статистик ахборотни маказлаштирилган йиғиш;

-  кўрсатилаётган хизматлар учун  назорат нуқтасини маказлаштириш ҳисобига, эксплуатацион харажарларни камайтириш.

Билгилаш керакки, ишлаб чиқарувчидан боғлиқликда  Softswitch ускунаси юқорида келтирилган қўлланишларнинг бирига ёки бир нечтасига мўлжалланган бўлиши мумкин. Softswitch ускунаси базасидаги тармоқдан энг кўп самара овозли ахборотни узатишда кафолатланган хизмат кўрсатиш сифатини таъминловчи, пакетлар коммутацияси билан тармоқ фақат мавжудлигида эришиши мумкин. Буда Softswitch ускунаси уни бир неча тармоқ сценарияларида ишлатишга йўл бериши керак, чунончи, транзит коммутация станцияси ва маҳаллий охирги коммутация станцияси сифатида ва шунингдек қўшимча (интеллектуал ва телематик) хизматлар бериш учун платформаси сифатида.

 

Назорат саволлари

1.           Телекоммуникацияни бошқариш тармоғини вазифаси нимадан иборат?

2.           Тармоқни бошқариш масаласи нимадан иборат?

3.    IPCC консорциуми яратган Softswitch эталон архитектурасининг функционал текисликларини санаб ўтинг.

4.    Қандай функционал текислик қўшни текисликдан тушаётган сигнал хабар асосида чақирувга хизмат кўрсатишни бошқаради, тармоқ бўйича фойдаланувчи ахборотини узатиш учун улаш ўрнатади ва уни узади?

5.    Қандай   функционал текисликда иловалар серверлари Application Servers ва қўшимча хизмат серверлари Feature Servers жойлашган?

6.    Қандай   функционал текислик абонентларни ва хизматларни ёқиш/ўчириш, эксплуатацион қўллаш,  биллинг ва тармоқ техник эксплуатациянинг бошқа функцияларини қувватлайди?

7.    Тақсимланган охирги коммутация станцияси сифатида  Softswitch қўлланилган ҳолатда фойдаланувчи уланишини коммутацияси бўйича  функцияларни ким таъминлайди?

8.    Тақсимланган SSP сифатида Softswitch қўлланиш камчиликлари қандай?

  1. Тақсимланган SSP сифатида Softswitch қўлланиш афзалликлари қандай?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10 - МАЪРУЗА

МОБИЛ ВА СИМЛИ ТАРМОҚЛАРНИНГ КОНВЕРГЕНЦИЯСИ.

IMS АРХИТЕКТУРАСИ

 

Режа:

10.1. Симли ва мобил тармоқларни конвергенция қилиш

10.2. IMS технологиясининг асослари

10.3. IMS архитектураси

10.4. IMS структураси ва бошқарув тизимини қатламларга ажратиш

10.5. IMS ни стандартлаш.

 

10.1. Симли ва мобил тармоқларни конвергенция қилиш

 

Softswitch ни модернизация қилиш концепцияси 2005-2006 йилларда тушунарли бўлди ва NGN концепциясини ривожлантириш стратегияси шакллантирилди. Softswitch дан янги концепцияга ўтишнинг қуйидаги принципларини ажратиш мумкин (10.1-расм).

1.  Мобил тармоқларнинг ривожланиши шунга олиб келдики, аксарият NGN абонентларининг мобил телефонлари ҳам бор. Натижада фойдаланувчилар NGN терминалларида сотали тармоқларнинг функцияларини ва сотали тармоқларда кенг полосали кириш функцияларини реализация қилишни хоҳлайдилар (масалан, роуминг функциялари). Сотали тармоқларнинг 2,5 G дан 3G ва 4G га қараб ривожланиши сотали ва кенг полосали тармоқларни конвергенция қилиш ғоясига олиб келади.

 

10.1-расм. IMS концепциясига ўтиш

 

2.  Охирги бир неча йиллар мобайнида алоқа хизматларини персоналлаштириш концепцияси кенг тарқалди. NGN даври билан бошланган хизмат соҳасидаги инқилоб жуда янги хизматларнинг мураккаб ва бир хил бўлмаган дунёсини юзага келтирди. Натижада, NGN абоненти минглаб турли хизматлардан фойдалана олишлари мумкин. Аммо, ҳақиқатда абонентни атиги бир неча ўнта хизматлар қизиқтиради. Ҳар бир абонент учун хизматлар тўплами персоналлаштирилган бўлади.  Softswitch технологияси хизматларни персоналлаштиришга биринчи қадамларни қўйди, аммо улар кейинчалик ривожланиш учун етарли бўлмади.

3.  Хизмат персоналлаштириш билан NGN абонентлари роуминги бўйича янги талаблар боғлиқ. NGN абонентни тармоқ нуқталаридан бирида персоналлаштирилган хизматлар тўпламини олади деб фараз қиламиз. Агар у бошқа нуқтага ўтса, мантиқан шу хизматлар тўламини олиши керак. Буни замонавий NGN тармоғида хизматлар роуминги концепцияси сифатида талқин қилиш ҳам мумкин.

4.  Ниҳоят, Triple Play хизматдар концепциясидан (маълумотлар, нутқ ва видеони бирлаштириш) 4Play га ўтиш бошқарув концепциясини ўзгартиришга олиб келди. Натижада, янги концепция кенг полосали абонентларнинг мобиллигини талаб қилди ва сотали тармоқларнинг барча технологиялари (тутиб олиш, кузатиш ва роуминг) NGN тизимлари учун талабгор бўлиб қолди.

Юқорида келтирилган маълумотлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, NGN абонентлари мобилликка ўтмоқда, сотали тармоқлар абонентлари – кенг полосали хизматлардан фойдаланишмоқда, иккила тармоқдарнинг хизматлари эса персоналлашиб бормоқда.

Тармоқлар эволюцияси нуқтаи назаридан IMS нинг пайдо бўлиши – замонавий технологияларни конвергенция қилиш бўйича умумий ҳаракатларнинг натижасидир
(10.2-расм). Ушбу тенденция доирасида LAN ва WAN ни ягона мултисервис тармоққа бирлаштиришни конвергенция йўлидаги биринчи қадам сифатида кўриш мумкин. Анъанавий телефония ва
VoIP ни ягона IP-телефония технологиясига бирлаштириш иккинчи қадам бўлди. Турли хизматларни Triple Play концепцияси асосида бирлаштиришни алоқа тармоқларинин глобал конвергенция қилиш йўлидаги учинчи қадам деб номлаш мумкин, эволюциянинг натижаси эса симли ва симсиз технологияларни IMS номи остида бирлаштиришдир.

 

10.2-расм. IMS йўналишида замонавий тармоқларнинг эволюцияси

 

IMS муқим ва мобил тармоқлар алоқа абонентларига нутқ, матн, график ва видеонинг турли комбинацияларига асосланган персоналлаштирилган хизматларни ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш имконини беради. Натижада, IMS ечимлари кенг тўпламли, жумладан, TDM ёки Softswitch даги NGN тармоқларида амалга ошириш мумкин бўлмаган ёки иқтисодий самарасиз бўлган хизматларни тақдим қилиш ҳисобига охирги фойдаланувчининг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.

 

10.3-расм. IMS технологиясини жорий қилиш ҳисобига жаҳон иқтисодиётидаги тахминий ўсиш (манбаа: ABI Research)

 

IMS технологияси ҳозирги вақтда батафсил стандартлаштирилган ва ITU-T, ETSI TISPAN ва бошқа ташкилотларнинг тавсияномалариди келтирилган. Амалий жорий этиш нуқтаи назаридан IMS технологияси жуда истиқболлидир, аммо энг ишончли эҳтимоллар ҳам уни 2008-2010 йиллар технологияси эканлиги ҳақида хабар бермоқда (10.3-расм).

Қуйида IMS технологиясининг хусусиятларини китоблар берадиган имконият дарадасида кўриб чиқамиз.

 

10.2. IMS технологиясининг асослари

IMS асосидаги янги бошқарув концепцияси бир неча принципларга асосланади.

1.  “Абонент” тушунчаси ўрнига IMS тизимида “абонент тармоғи” тушунчаси киритилади. Бунда тармоқда абонент қурилмалари сонини ошириш, шунингдек, NGN кириш тармоқларида конвергенция хусусиятлари ҳисобга олинмоқда.

2.  Бошқарув тизимига абонентларнинг уй сервери НSS (Home Subscriber Server) абонент жойлашувини назорат қилиш, роуминг ва биллинг жараёнларида фойдаланиладиган HLR (Home Location Register) – абонентлар жойлашувини ҳисобга олиш тизимининг эквиваленти сифатида қўшилади.

3.  IMS ни бошқариш асосига турли қурилмалар ўртасида бошқарув жараёнларнини ажратиш билан Softswitch концепцияси қўйилган.

4.  IMS тизимининг талаб қилинадиган функционаллигини таъминлаш учун бошқарув ядросининг архитектурасини сезиларли даражада мураккаблаштириш керак, бу эса MGC ни Softswitch дан бир неча элементларга декомпозиция қилинишига олиб келди.

Келтирилган тўртта параметрлар IMS нинг техник ечимларини аниқлади. IMS нинг келтирилган янгиликлари ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.

IMS концепциясининг Softswitch дан биринчи фарқи – бу абонен тармоғи тушунчасидир. Гап шундаки, Softswitch концепцияси компютер телефониясидан келиб чиққан бўлиб, шу сабабли унинг бир неча камчиликлари мавжуд, чунки у аввало фақат телефонли абонентларга мўлжалланган эди. NGN спецификаси ўзининг ўзгартиришларини киритди ва замонавий Softswitch талқинида абонент сифатида компютер ва SIP-терминал ва бошқалар бўлиши мумкин. IMS концепцияси “абонент” тушунчасини “абонент тармоғи” тушунчасига ўзгартирди, шу сабабли IMS тизимида охирги қурилмаларга NGN тармоғига бирлаштирилган турли тизимлар оиласи ҳам киради. Бу тушунчани талқин қилишда маълум эркинликлар мавжуд, чунки IMS абонент тармоғи ҳажмини аниқламайди. Энг содда ҳолатда бу конвергент абонент уланиши бўлиши мумкин, масалан, Wi-Fi тармоғи билан ADSL ва унда бир неча қурилмаларнинг уланиши. Аммо IMS нуқтаи назаридан анъанавий TDM тармоғининг сегменти ёки NGN сегмент ҳам абонент тармоғи сифатида қабул қилиниши мумкин. Ҳатто “Ростелеком” ёки “Транстелеком” каби миллий тармоқлар ҳам ушбу нуқтаи назардан фақатгина абонент тармоғи сифатида кўрилади. Абонент тармоғини бундай талқин қилишда IMS концепциясининг демократиклиги ва янгилиги кўзга кўринади. Ушбу янгилик шунчалик мураккабки, у замонавий технологиянинг барча характеристикалари кўрсатилмаган, аммо айнан у IMS ни “HLR ўрнатилган Softswitch” сифатида кўриш имконини беради.

IMS тизимида абонент жойлашувини ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги – IMS абонентлари мобиллигининг аниқ ютуғидир. Бу ерда ушбу масалани муҳокама қилишнинг зарурияти йўқ. Фақат шуни таъкидлаш керакки, HSS функциялари сотали алоқа тизимларидаги HLR функцияларига нисбатан кенгроқдир. Биринчидан, сотали тармоқда телефон абонентларининг жойлашуви ҳақидаги маълумотлар базаси ўрнига IMS да янги сифатли вазифани тақдим қилувчи абонент тармоқлари жойлашувини назорат қилиш функциялари реализация қилиниши керак. Иккинчидан, IMS хизматларни персоналлаштириш ҳар бир абонентни ҳисобга олишни талаб қилади. Агар HLR да барча абонентлар бир хил статусга эга бўлса, HSS да улар категорияларга ажратилиши керак ва персонал хизматлар концепцияси ривожлангани сари HSS да категориялар кўпайиб боради. Шу тарзда, HSS структураси HLR структурасидан сезиларли даражада мураккаброқдир.

 

10.3.    IMS архитектураси

 

IMS концепцияси қурилувчи тамойили, хоҳлаган хизматни етказиб бериш, хеч қандай тарзда коммуникацион инфраструктура (ўтказувчан қобилияти бўйича чеклаш ҳисобга олинмайди) билан мос келмаслигидан иборат. Ушбу тамойилнинг гавдалантириш бўлиб, IMS қуришда ишлатиладиган, кўпдаражали ёндашув ҳисобланади. У кириш технологиясидан мустақил, хизматларни етказиб беришнинг очиқ  механизмини амалга оширишга йўл беради, у хизматларни четдан етказиб берувчиларнинг иловаларини тармоқда ишга тушириш имкониятини беради.

IMS таркибида учта даража ажратилади: транспорт даража, бошқариш даражаси вахизматлар даражаси (10.4-расм).

 

10.4-расм.  IMS архитектураси

 

Транспорт даража. Транспорт даража (User Equipment – UE) фойдаланувчи ускуна воситасида, IMS инфраструктурасига абонентларни улашга жавоб беради. Шу ускуна ролида хоҳлаган IMS терминали (масалан телефон (смартфон) 3G, Wi-Fi қувватлаш билан КПК, ёки кенгполосали кириш) бўлиши мумкин. Шунингдек шлюзлар орқали IMS бўлмаган терминаллар (масалан УфТТ терминаллари) уланиши мумкин.

Транспорт текислигининг асосий ускунаси:

-     MRF (MediaResourceFunction) – медиасервер. мультимедиа ресурслар процессоридан MRFP (MediaResourceFunctionProcessor) ваMRFC контроллеридан иборат;

-     MRFC конференц-алоқа, хабар бериш ва узатилаётган сигнални қайтатдан кодлаш хизматларни амалга оширишни таъминлайди. Фараз қилинган, MRFC S-CSCF (Serving Call Session Control Function) тугун орқали олаётган SIP-хабарга ишлов бериши керак, ва MRFP процессорини бошқариш учун, (MGCP, H.248 МЕGАСО) медиашлюзларни бошқариш протоколи буйруқларни ишлатиши керак. Лекин хозир MRFC ва MRFP орасида ўзароҳамкорлик учун SIP/XML асосида протоколни илгари силжитиш учун ҳаракат қилинади. Буни устига MRFC тарификациявабиллинг тизимларига тақдим этишни таъминлайди;

-     MRFP – процессор MRFP MRFC дан буйруқларга мувофиқ тармоқ медиаресурсларни тақсимлайди. Унинг асосий функциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

-     Хабар бериш хизматлари ва бошқалар учун мультимедиали маълумот-лар оқимларига хизмат кўрсатиш;

-     кириш мультимедиа оқимларни қўшиш;

-     мультимедиали маълумотлар оқимларига ишлов бериш, масалан транскодлаш;

-     MGW (MediaGateWay) – транспорт шлюзи; RTP  оқимларини каналларкоммутацияси билан тармоқ оқимларига (УфТТ)тўғри ва тескари ўзгартириш-ни таъминлайди;

-     BGF (InterconnectBorderGatewayFunction) – тармоқлараро чегаравий шлюз; IPv4 ва IPv6 тармоқлар орасида ўзароҳамкорлигини таъминлайди. Хавфсизлик функциясини таъминлашга жавоб беради (NAPT манзиллари ва портларини трансляция қилиш, firewallфункцияси, QoSасбоблари (инструментлари)).

-     GGSN (Gateway GPRS SupportNode) – GPRS шлюз тугуниёки маршрутлаш тугуни; уяли тармоқлар ва IMS орасидаги шлюздан иборат (унинг қисми–GPRS). GGSN тармоқлар тўғрисидаги ҳамма керакли ахборот бор, GPRS абонентлари унгакиришга имкон олишлиги мумкин, шунингдек улаш пара-метрлари бор.  GGSN нингасосий функциялари бўлиб, SGSN орқали абонентга кетувчи ва ундан келувчи, маълумотлар роутинги (маршрутлаш) ҳисобланади;

-     SGSN (Serving GPRS SupportNode) – GPRS абонентларига хизмат кўрсатувчи тугун; пакетли ахборотга ишлов беришнинг ҳамма функцияларини амалга ошириш бўйича GPRS-тизимининг асосий компонентидир;

-     RAN – RadioAccessNetwork –радиокириш ускунаси; IMS ваэлектралоқанинг уяли алоқа тизимини ўзароҳамкорлигини таъминлайди;

-     PDG (PacketDataGateway) – пакетли шлюз. Бу тармоқ элементи IMS га фойдаланувчи ускунаси WLAN ни киришини таъминлайди. Узоқлаштирилган IP-манзилни трансляциясига, IMS да фойдаланувчи ускунасини рўйхатдан ўтишига жавоб беради, хавфсизлик функцияларини бажарилишини таъминлайди;

-     WAG (WirelessAccessGateway) – симсиз кириш шлюзи; WLAN ва IMS тармоқларини уланишини таъминлайди;

-     BGF/BAS (AccessBorderGatewayFunction / BroadbandAccessSwitch) – IMS га кенгполосали фойдаланувчи ускунасини киришини таъминлайди. I-BGF ўхшаш функцияларни бажаради;

-     DSLAM (DigitalSubscriberLineAccessMultiplexer) – рақамли абонент кириш шлюзикенгполосаликириш (стационар, масалан х.DSL, КТВтармоқлари) фойдаланувчи абонентларни IMS га уланишини таъминлайди.

Бошқариш текислиги. Бошқариш даражаси—бу IMS функцияларининг йиғиндиси, улар алоқа сеансларини бошқариш бўйича ҳамма ҳаракатларни амалга оширади.

Асосий элементлари:

-     CSCF(CallSessionControlFunction)– чақирувларни ва сеансларни бошқариш функцияси билан элемент. CSCF функцияси IMS-платформа бошқариш текислигида асосий ҳисобланади. SIP протоколини ишлатиб, CSCF модули IP транспорти воситасида реал вақтнинг хизматларнинг кўпчилигини етказиб беришни таъминловчи, функцияларни бажаради. CSCF функциясифойдаланувчиларнинг ва иловаларнинг ихтисосига мувофиқ, тармоқ ресурсларини (чегаравий қурилмалар, шлюзларваиловалар серверлари) самарали бошқариш учун динамикахборотни ишлатади. CSCF модулиуч асосий функцияларни ўз ичига олади:

o  Serving CSCF (S-CSCF) – хизмат кўрсатувчи CSCF. Ҳамма SIP-хабарларга ишлов беради, улар билан охирги қурилма олмашув ўтказади;

o  Proxy CSCF (P-CSCF) – у орқали IMS тизимига ҳамма фойдаланувчиларнингтрафикаси тушади;

o  Interrogating CSCF (I-CSCF) – сўраб олувчи CSCF. Уй тармоғи билан улаш нуқтасидан  иборат. I-CSCF аниқ абонент учун S-CSCF ни топиш учун HSS га мурожат қилади;

-     S-CSCF IP транспортининг мультимедиали хабарларини етказиб бериш сеансларини бошқаришни таъминлайди, терминалларни рўйхатга олиш, HSS сервери билан икки томонлама ўзароҳамкорлик (ундан фойдаланувчиларнингмаълумотларини олиш), хабарни таҳлили, маршрутлаш, иловаларга ва фойдаланувчиларнинг ихтисосига мувофиқ, тармоқ ресурсларини (чегаравий қурилмаларни, шлюзларнива серверларини) бошқаришни ўз ичига олган ҳолда;

-     P-CSCF ушбу тармоқ IMS терминаллар учун IMS ядроси ичидаги сигнал даражасида биринчи контакт нуқтасини яратади. P-CSCF функцияситерминал-дан ёки терминалга сўров қабул қилади ва уни IMS ядро элементларига маршрутлайди. Хизмат кўрсатилаётган фойдаланувчи терминали,тармоқда рўйхатга олиш ва унинг ҳамма вақтида, P-CSCF функциясига бириктирилади. P-CSCF модули фойдаланувчини аутентификацияси билан боғлиқ функцияларни амалга оширади, ҳисобга олиш ёзувларни шакллантиради ва уларни тўловларни ҳисоблаб ўтказиш серверига узатади. P-CSCF модули элемент-ларидан бири бўлиб, PolicyDecisionFunction (PDF) – сиёсатни танлаш функциясиҳисобланади, яъни ахборот трафикаси тавсифлари билан (масалан, талаб қилинувчи ўтказувчанлик қобилияти) иш кўрувчи ва сеансни ташкил қилиш ёки уни ман қилиш имкониятини аниқловчи, сеанс параметрларини ўзгартириш зарурлигини аниқловчи ва ҳоказо;

-     CSCF ушбу тармоқ абонентлари ёки вақтинча тармоқда бўлган визитли абонентлар билан ҳамма ташқи уланишлар учун IMS ядроси ичидаги сигнал даражасида биринчи контакт нуқтасини яратади. I-CSCF модулининг асосий вазифаси хизматларга уланиш имкони бўйича ташқи абонентни имтиёзларини идентификациялаш, тегишли иловалар серверинитанлаш ваунга киришни таъминлаш;

-     BGCF (BreakoutGatewayControlFunction) – шлюзларни бошқариш функцияси, каналлар коммутацияси домени (УфТТёки GSM) ва IMS тармоғи орасида чақирувларни қайта жўнатишни бошқаради. Ушбу модул телефон номерлари асосида маршрутизациялашни амалга оширадива каналлар коммутацияси доменида(КК) шлюз танлайди, у орқали IMS тармоғи (BGCF сервери қайси ерда жойлашган) УфТТ ёки GSM билан ўзароҳамкорлик қилади. Бу ерда шунингдек КК тармоқ абонентларга ҳисоблаб ўтказиш учун тегишли ҳисобга олиш ёзувларни генерациясини ўтказилади;

-     MGCF (MediaGatewaysControlFunction) – шлюзларни (MediaGateways) бошқариш функцияси  – Н.248/MEGACO ни ишлатиб, IMS транспорт шлюзларида уланишни бошқаради;

-     SGW (SignalingGateway) – сигнал шлюзи – MGCF га тушунарли кўринишга, УфТТ сигнализациясини ўзгартиришни таъминлайди. SIGTRAN протоколлар гуруҳи интерфейси орқали IMS ядроси билан боғланган;

-     RACS (TheResourceandAccessControl) –ресурсларни вакиришни бошқариш тизимчаси киришни (ихтиёрида бор ресурслар, маҳаллий сиёсат вафойдаланувчи ихтисоси асосида муаллифлиги асосида) бошқариш функцияси-ни ва шлюзни бошқариш (gatecontrol) ёрдамида тармоққа кириш таъминлайди, тармоқ манзилларини ва портларини ўзгартиришни бошқаришни, вабирламчи бўлишни беришни ўз ичига олган холда;

-     PDF (PolicyDecisionFunction) – сиёсатни танлаш функцияси, ахборот трафикаси тавсифлари билан (масалан, талаб қилинувчи ўтказувчанлик қобилияти) иш кўрувчи ва сеансни ташкил қилиш ёки уни ман қилиш имкониятини аниқловчи, сеанспараметрларини ўзгартириш зарурлигини аниқловчи ва ҳоказо;

-     NASS (NetworkAttachmentSubsystem) – тармоқни улаш тизимчаси унинг асосий вазифаларига IP-манзилни динамикбелгиланиши (DHCP – DynamicHostConfigurationProtocol ишлатиб), IP даражада аутентификация, тармоққа киришни муаллифлаштириш, IP даражада ўрнашган жойни топишни бошқариш киради.

Иловалар даражаси. IMS эталон архитектурасининг юқори даражаси ило-валар серверлари тўпламига эга, улар, умуман, IMS элементи ҳисобланмайди. Юқори текисликдаги бу элементлар ўз таркибига SIP протоколига асосланган, мультимедиали IP-иловаларни ҳам, виртуал уй муҳити базасида мобил тармоқларда амалга оширилувчи, иловаларни ҳам олади.

IMS иловалар архитектураси етарли мураккаб, аммо бу ерда калитли моменти бўлиб, янги иловаларни яратишда ва анъанавий иловалар билан интеграцииясида юқори эгилувчанлиги ҳисобланади. Масалан, хабарларни қайта узатиш муҳити телефон чақирувини анъанавий хусусиятларини  интегра-ция қилиши мумкин, масалан тескари чақирув ва чақирувни кутиш, Интернет чақируви билан. Буни қилиш учун, IMS архитектураси кўпгина хизматларни ишга тушуришга ва улар орасида транзакцияни бошқаришга йўл беради.

-     SCIM (Service Capability Interaction Manager) –иловалар текислиги ва IMS  ядросини ўзароҳамкорлигини бошқаришни таъминлайди;

-     SIP AS (SIP Application Server) – SIP протоколига асосланган, хизмат-ларни бажариш учун хизмат қилувчи, иловалар сервери. IMS даги ҳамма янги хизматлар айни SIP AS серверида бўлиши кутилади;

-     OSA-SCS (Open Service Access – Service Capability Server) – мумкин бўлган хизматлар сервери, у хизматларга очиқ киришга (OSA – Open Service Access) асосланган, хизматларга интерфейс таъминлайди. Мақсади бўлиб, иловаларнинг  стандарт дастурий интерфейси воситасида тармоқ функцияла-рига кириш имкониятини хизматлар учун таъминлаш ҳисобланади;

-     IM-SSF (IP Multimedia – Service Switching Function) – хизматларни коммутация сервер, мобил тармоқнинг мантиқини яхшилаш учун (CAMEL – Customized Applications for Mobile network Enhanced Logic), фойдаланувчи иловаларига мос тушган тизимда хизматлар билан IMS тизимчасини улаш учун хизмат қилади. GSM мобил алоқанинг глобал тизими учун ишлаб чиқарилган хизматлар ҳақида гап кетаяпти, IM-SSF функциялари (хизматларни коммутация функцияси) ёрдамида эса ушбу хизматларни IMS да ҳам ишлатиш мумкин;

-     TAS (Telephony Application Server) – телефон иловалар сервери SIP протоколи хабарларини қабул қилади ва унга ишлов беради, шунингдек чиқиш чақируви қандай тарзда тақдит қилиниши (инициирован) кераклигини аниқлайди. TAS сервис мантиқи чақирувларга ишлов бериш базавий сервисларни таъминлайди, рақамларни таҳлилини, маршрутизацияни, чақирув-ларни ўрнатиш, кутиш ва қайтайўналтиришни, конференц-алоқани ва ҳоказоларни ўз ичига олган ҳолда. TAS шунингдек хабардор қилишни ва чақирувни ўтиш сигналларини қайта ишлаб чиқариш  зарур бўлганда медиасерверларга мурожат қилиш учун сервис мантиқни таъминлайди. Агар УфТТ да чақирув тақдит қилинган (инициирован) ёки терминация қилинган бўлса, TAS сервери IP RTP оқимга нутқ оқимининг битларини TDM (УфТТ) ўзгартиришга медиашлюзларга буйруқларни бериш учун MGCF функциясига SIP сигнализациясини беришга жавоб беради ва уни  тегишли IP-телефони IP-манзилга йўналтиради. IMS нинг битта хабарида ҳар хил турдаги абонент қурилмаларига белгиланган хизматлар берувчи, бир неча TAS ҳақида маълумотларга эга бўлиши мумкин. Масалан, битта TAS сервери IP Centrex хизматларини кўсатади (хусусий нумерация режалари, умумий маълумотнома-лар, чақирувларни автоматик тақсимлаш ва ҳоказо), бошқа сервер МАТС қувватлайди ва VPN хизматларни беради. Бир неча иловалар серверларни ўзароҳамкорлиги, ҳар хил синф абонент қурилмалари орасида чақирувларни тугатиш учун SIP-I сигнализацияси востасида амалга оширилади;

-     HSS (Home Subscriber Server) –уй абонентлар сервери – GSM тармоқ элементига ўхшаш – серверга HLR (Home Location Register) – фойдаланувчи маълумотлар базаси ҳисобланади. HSS сервери хизматлар билан боғланган, фойдаланувчининг индивидуал маълумотларига, ўқиш/ёзиш режимида очиқ киришни таъминлайди. Кириш ҳар хил тугаланиш нуқталаридан амалга оширилади – телефон, Web ва SMS иловалар, типа set-top box туридаги телевизион приставкалар ва бошқалар. HSS да шунингдек SLF (Subscription Locator Function) функциялари амалга оширилади, у I-CSCF модулидан ёки иловалар серверидан сўровга жавобан, аниқ абонентнинг маълумотларига эга бўлган, маълумотлар базаси ҳолатини аниқлайди. Ниҳоят, HSS сервери таркибига 2G тармоқлари билан ишлаш учун, HLR ва AuC (Authentication Center) модуллари киради.

IMS муҳитида HSS сервери ҳар бир фойдаланувчи ҳақида ва абонентларга ишга тушурилган хизматлар ҳақида очиқ маълумотлар базаси сифатида ишлайди: қандай хизматларга фойдаланувчи ёзилган, бу хизматлар фаоллаштирилганми, бошқаришнинг қандай параметрлари фойдаланувчига ўрнатилган.

IMS технологиясининг асосларини кўриб чиқиб, шуни ҳисобга олиш керакки, ушбу технология замонавий 2,5-3G мобил тармоқлари ва TDM/NGN конвергент тармоқлари чегарасида жойлашгандир. Натижада, ушбу технологияларнинг синтези IMS остида учта мантиқий пластларнинг бирлаштирилишига олиб келади (5.21-расм):

1)  GGSN/GPRS ва 3G/UMTS замонавий мобил тармоқ технологиялари ва сотали алоқа тизимларининг барча хусусиятлари;

2)  NGN/TDM бирлаштирилган тармоқ технологиялари бўлиб, уларга ISDN дан УКС №7 гача замонавий анъанавий сигнализация тармоқлари ва IN ва Softswitch технологиялари асосидаги барча ечимларни киритиш мумкин;

3)  IMS – биринчи икки технологияларнинг синтези натижасида пайдо бўлган сифатли янги технология.

10.5-расм. IMS учта таркибий технологиялар бирлашмаси

 

Шу тарзда, IMS технологиясини батафсил ўрганиб чиқиб, ушбу технологияларнинг тавсифини келтириш ўринлидир.

Бу ерда IMS таҳлилини қуйида кўриб чиқиладиган мавзуларга киритиш мумкин:

· IMS структураси ва бошқарув тизимини қатламларга ажратиш;

· IMS ички ва ташқи интерфейслари;

· IMS тармоғида сигнализация тизими.

 

10.4. IMS структураси ва бошқарув тизимини қатламларга ажратиш

IMS технологиясининг ички архитектурасини тадқиқ қилишнинг энг содда йўли соддан мураккабга қараб ҳаракатланишдан иборат. Биринчидан, IMS технологияси NGN технологиясининг ва бошқарув тизимларини қуриш соҳасида барча ишланмаларнинг вориси эканлигини тан оламиз. Ушбу мерос доирасида IMS структураси бўйича кўплаб ечимлар тушунарли бўлади.

IMS технологиясининг структураси IMS концепциясини учта асосий сатҳга ажратишни назарда тутади (10.6-расм):

1)  Кириш сатҳи – унга IMS учун ташқи бўлган технологиялар VoIP, Wi-Fi, сотали тармоқлар MSC, анъанавиц телефон тармоқларининг сегментлари ва бошқалар киради;

2)  Тармоқни бошқариш сатҳи – унга CSCF бошқарув ядроси, медиа-шлюзлар ва HSS тизимостиси киради;

3)  Иловалар (ёки хизматлар) сатҳи –унга турли серверлар иловалари, тармоқларни бошқариш тизимли шлюзлар OSS/BSS, шунингдек, SDP (Session Description Protocol – сессияларни бошқариш протоколи) асосидаги ечимлар синфи киради.

10.6-расмдан кўриниб турибдики, IMS технологиясининг уч қатламга бирламчи ажратилиши NGN нинг бизга таниш бўлган қурилиш тамойилларидан иборат. Биринчидан, бундай ажратиш NGN SCTA классификацион моделига мувофиқ келади, транспорт тармоқ сатҳи бундан истисно. Иккинчидан, кириш ва бошқарув сатҳлари ўртасидаги бевосита алоқа сатҳлараро конвергенциянинг кейинги авлоди бўлиб, у ҳақда 2.3.4 бўлимда тўхталиб ўтилди. Учинчидан, тармоқни бошқариш ва иловалар сатҳларини ажратиш IN концепциясининг кейин авлоди бўлиб, AS ечимларининг алоҳида синфи сифатида ажратиш эса Softswitch технологиясининг замонавий ривожланиш босқичига мувофиқ келади.

Умумий кўринишда IMS технологияси кириш сатҳини ўз ичига олмайди, аммо IMS анъанавий ва замонавий киришнинг барча турларини хизматлар билан таъминлаши керак бўлганлиги сабабли, IMS технологиясига кириш тармоқларини мослаштириш сатҳости киритилган. Шу тарзда, уч сатҳли IMS модели ҳақида гап борганида кириш тармоқларини адаптация қилиш ечими назарда тутилади. Одатда, кириш тармоқларини адаптация қилиш сатҳи ечимлари Softswitch технологиясидан канал шлюзлари (TG) ва кириш шлюзлари (AG) асосида қурилади.

Тармоқни бошқариш одатда икки сатҳостига ажратилади (10.7-расм): сессияларни бошқариш ва сифатни бошқариш. Биринчи навбатда бундай ажратиш ўз вақтида SDC нинг пайдо бўлишига олиб келган хизматларнинг сифатини таъминлаш масаласини ҳисобга олиш зарурияти билан боғлиқ. Натижада, IMS нинг замонавий қатламларига сифатни бошқариш сатҳостини шакллантирган SBC ва унга эквивалент бўлган қурилмалар киритилди. Қолган барча қурилмалар сессияларни бошқариш сатҳостига чиқарилган.

Таъкидлаш жоизки, келтирилган структуравий қурилишлар фақатгина IMS нинг ғоясини акс эттириб, қонуний тарзда ўрнатилган структура бўлиб ҳисобланмайди. Шу билан IMS технологиясини ишлаб чиқарувчилар демократик тенденцияларни технологияни ривожлантиришдан чегараламайдилар. Охир оқибатда, бундай тизимларнинг ғояси сақланиб қолиши учун IMS тизимини қуришнинг ҳар қандай структуравий вариантлари таклиф қилиниши мумкин.

IMS технологиясининг энг аҳамиятли аспекти унинг турли тармоқларни бошқаришнинг горизонтал структурасидан фарқли равишда вертикал структурасидир. Ушбу масала 2.5 да бошқарув стратегиясининг ўзгариши мисолида муҳокама қилинди.  IMS технологиясининг ғояси симли ва симсиз тармоқларни, турли хизматлар ва иловаларни бирлаштириш ва ушбу симбиозни клиент учун максимал равишда эгилувчан, персоналлаштирилган ва оператор учун тармоқни назорат қилиш учун қулай қилишдир. Ушбу концепция тармоқларнинг замонавий босқичдаги уникал ролини аниқлайди – бу ҳозирда тармоқларни конвергенция қилиш билан боғлиқ бўлган барча жараёнлар учун таянчдир. Конвергент кириш тармоғи ҳар қандай фойдаланувчилар бир неча технологиялар, операторлар ва тармоқларни танлаши мумкин бўлганида тармоқ ва унинг хизматларини бошқаришни таъминловчи бошқарув тизими мавжудлигини англатади.

Келажакда кириш тармоқлари ўзаро конвергенция қилиниб, кириш технологиялари объектив тарзда унификация қилинади. Ушбу босқичда IMS платформасининг мавжудлиги, шунингдек, киришни адаптация қилиш воситаларини бирлаштириш ва тармоқларни хизматлар босқичида конвергенция қилиш имконини беради ва кириш туридан мустақил равишда фойдаланувчи ўзига керак бўлган хизматлар пакетини қабул қилади.

IMS платформасининг келтирилган концепция ва структуравий модели содда бўлиб туюлади, аммо IMS етарлича мураккаб тизимдир. IMS тизимининг ички қурилишига назар солинса, бевосита техник ечимлар ҳақида гап борганида глобал конвергенция ғояси унчалик содда эмаслиги аниқдир.

10.6-расм. IMS асосида симли ва симсиз тармоқлар конвергенцияси

 

 

Сигнализация тизимини янада мураккаблаштириш

IMS нинг яна бир хусусияти – бу сигнализация тизимларини янада мураккаблаштиришдир.

Бир томондан, 10.1-жадвалдаги интерфейслар орасида Softswitch технологиясига нисбатан янгиси йўқдир.

Бир томондан, IMS тизимида сигналли алмашинувнинг мураккаблиги сезиларли равишда ортди. Бу ерда NGN нинг кўплаб протоколлар етарлича содда тизимдар иборат. NGN сигнализация протоколларини бир неча ҳарфлар фойдаланиладиган тил билан таққослаш мумкин. Шунингдек, NGN тизимларида энг тарқалган SIP протоколи маълумотлар алмашинувининг умумий қоидаларини ташувчи бўлиб қолади.

 

10.7-расм. IMS тақсимланган тизимида сигналли алмашув

 

Бу IMS технологиясининг олдинги технологиялар хусусиятларини қабул қилиши билан аниқланади, чунки IMS барча ишлаб чиқилган концепцияларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, локал қурилмалардан тақсимланган маълумотлар технологиясига ўтиш IMS да сигнализация тизимини мураккаблаштириши керак. Мураккаблашишнинг яна бир омили NGN да хизматларнинг  симли ва симсиз тармоқларнинг конвергенцияси натижасида ортишидан иборат. Ҳар бир янги хизмат янги протоколлар сценарийини яратишни талаб қилади.

Ҳозирги вақтда IMS сигнализация тизимининг мураккаблиги шу даражага етдики, бу алоҳида тадқиқот ўтказишни талаб қилади. Замонавий сигнализация концепциясининг мураккаблигини кўрсатиш учун Acme Packets компанияси тадқиқотларининг натижалари келтирилган, ушбу фирма биринчилардан бўлиб замонавий сигнализация тизимларини чуқур таҳлил қилган.

 

10.4.    IMSни стандартлаш

 

Кейинги авлод тармоғига йўналишда тармоқлар эволюциядаги IMS нинг калитли роли туфайли, IMS архитектурасинистандартлаш халқаро ташкилот-ларнинг кенг доираси эътибор  предметиҳисобланади. IMS концепцияси ўзи-нинг ҳақиқий кўринишида, ҳаммадан аввал, стандартлаш бўйича учта халқаро ташкилотларнинг– 3GPP, 3GPP2 ва ETSI иш натижаси ҳисобланади.

Ривжланаётган GSM тармоқларида асоланган мобил алоқа тармоқларнинг 3-авлоди (UMTS тармоқлари) учун техникспецификациява стандартларни ишлаб чиқиш мақсадида, ETSI институти ташаббуси бўйича, 3GPP шерикчилик 1998 йил охирида яратилган эди.

3GPP2 шерикчилик 1998 йилда, шунингдекЭХИҳомийлиги остида яратилган, IMT-2000лойиҳа рамкасида 3G (CDMA-2000 тармоқлар) тармоқлар стандартини ишлаб чиқиш учун, ETSI институти ва электалоқанинг халқаро иттифоқи (ЭХИ) ташаббуси бўйичапайдо бўлди. У 3GPP ҳолидаги каби, амалий ўша ташкилотлар билан ҳосил қилинган. 3GPP2 ташкил қилишда 3G мобил тармоқлар учун стандартларни ривожланишига асосий киритма бўлиб, IMS концепциясини,MultiMediaDomain (MMD) умумий ном остида спецификациясида баён қилинган, CDMA2000 тармоғига (IP-транспорт, SIP-сигнализация) тарқатиш ҳисобланди.

Иккила шерикчилик 3G тармоқ стандартларини, IP-ориентация қилинган протоколларини қўллашга ориентация қилиб, IETF қумитаси томонидан стандартлаштирилган, вакейинги авлод тармоғи архитектурасининг асосий ғояларини ишлатиб, ишлаб чиқаришмоқда.

Биринчи бўлиб IMS концепцияси 3GPP Release 5 (март 2002 й.) хужжатда тақдим этилган. Унда асосий унинг мақсади шакллантирилган – IP протоколи базасида мобил тармоқларда мультимедиали хизматларни қувватлаш – ва IMS архитектураси базасида, 3G мобилтармоқларини 2G симсиз тармоқлар билан ўзароҳамкорлик механизмини ихтисослаштирилган.

3G тармоқ архитектураси IMS концепцияси билан мосликда, транспорт, чақирувларни бошқариш ва иловалар даражалари бўйича ажратилган, бир неча даражаларга (текисликларга) эга. IMS тизимчаси кириш технологиясидан тўлиқ мустақил бўлиши керак ва ҳамма мавжуд бўлган тармоқлар – мобилва стационар, телефон, компьютер ваҳоказолар билан ўзароҳамкорлигини таъминлаши керак.

3GPP Release 6 (декабрь 2003 й.) хужжатда IMS концепциясини бир қатор қоидалар аниқлаб олинган, симсиз локал тармоқлар билан ўзароҳамкорлик ва ахборотни ҳимоялаш (калитлар, абонент сертификатларини ишлатиш) масалалари қўшилган.

SIP воситасида IP-коммуникация амалга ошириш мафкураси аниқланган. Шу билан мос равишда SIP тўғридан тўғри мобил терминалдан бошланади.

Release 7 спецификациясииккита асосий функцияларни қўшади, улар ста-ционар тармоқларда асосий ҳисобланади:

-NetworkAttachment, у абонентларни аутентификация қилиш  механизмини таъминлайдива стационар тармоқларда бу зарур, модамики, уларда фойдаланувчини идентификацияловчи  SIM-картлар йўқ;

-ResourceAdmission, алоқа сеансларини таъминлаш учун стационар тармоқларда тармоқ ресурсларини заҳиралаштирувчи.

Стационар тармоқларда IMS концепциясини кенгайтиришга йўналтирил-ган ишлар, TISPAN қумитаси томонидан олиб борилмоқда. ETSI томонидан IMS архитектурасига қизиқиш янги ишчи гуруҳини яратишга олиб келди (2003й.), таниқли гуруҳни TIPHON (Telecommunication sand Internet Protocol Harmonization OverNetworks) ва SPAN (Servicesand Protocolsfor Advanced Networks) Техник қумитани бирлаштирган, устационар тармоқларни стандартлашга жавоб беради.

Softswitch ва IMS ларни таққослаш

Softswitch ва IMS архитектурлари даражали бўлинишга эга, шу билан бирга даражалар чегаралари худди ўша бир хил жойлардан ўтадилар. Softswitch архитектураси учун биринчи навбатда тармоқ қурилмалари тасвирланган, IMS архитектурасида эса функциялар даражасида аниқланган. Шунингдек IP-тармоқ базасида ҳамма хизматларни бериш ва чақирувларни бошқариш ва коммутация функцияларини ажратиш ғояси бир ҳил. Моҳияти бўйича, аллақачон маълум бўлган Softswitch функцияларига OSA шлюзи ва абонент маълумотлари серве-ри функциялари қўшилади.

Иккила архитектуралардаги функциялар рўйхатини баҳолаб, сезиш мумкинки, функциялар таркиби амалий фарқ қимайди. Хулоса қилиш мумкин эди, иккила архитектурлар деярли ўхшаш. Бу тўғри, аммо фақат қисман: улар архитектура маъносида ўхшаш. Агарда функциялардан ҳар бирини мазмунини текширсак, унда Softswitch ва IMS тизимларида катта фарқлар топилади. Масалан, CSCF функцияси: унинг баёнидан Softswitch нинг ўхшаш функцияла-ридан фарқи кўринмоқда. Буни устига агар Softswitch архитектурасида функциялар етарлича шартли бўлиниш ва баёнга эга бўлса, унда IMS хужжатларида эса функцияларни қаттиқ баёнини ва уларнинг ўзароҳамкорлиги процедурларини берилади, шунингдек тизим функциялари орасидаги интер-фейслар аниқланган ва стандартлаштирилган.

Фарқ тизимни асосий концепциясидан бошланади.

Softswitch – бу биринчи навбатда конвергентлитармоқ ускунасидир. Шлюзларни  бошқаришфункцияси (ватегишли равишда MGCP/MEGACO протоколлари) унда устиворлик қилувчи ҳисобланади (SIP протоколииккита Softswitch/ MGC ни ўзароҳамкорлиги учун).

IMS IP га тўлиқ асосланган, 3G тармоқ рамкасида лойиҳалаштирилган эди. Унинг асосий протоколи бўлиб,абонентлар орасида биттарангли сессиялар ўрнатишга йўл берувчи ва хавфсизлик, муаллифлаштириш, хизматларга кириш ва ҳоказолар бўйича сервислифункцияларни берувчи тизим сифатидагина IMS ни ишлатувчи, SIP ҳисобланади. Шлюзларни бошқариш функцияси вамедиашлюзнинг ўзибу ерда фақатгина 3Gабонентларини фиксация қилинган тармоқ абонентлари билан алоқаси учун воситасидир. Шу билан бирга фақтгина УфТТ кўзда тутилади.

Шунингдек IMS хусусиятларига IPv6 протоколигаориентация қилиши киради: кўпгина мутахасислар ҳисоблайдиларки, IMS нинг оммавийлиги, IP протоколининг олтинчи версиясини тадбиқ қилишнинг чўзилганига туртки бўлиб хизмат қилади. Аммо бу хозирча баъзи бир муаммо бўлади:UMTS тармоқларҳам IPv4 ҳам IPv6 қувватлайди, у вақтда IMS кабиқоидага кўра, фақат IPv6. Шунинг учун IMS-тармоқда киришидасарлавҳалар форматини ва манзил ахборотини ўзгартирувчи, шлюзлар бўлиши керак. Бу муаммофақатгина IMS хос бўлмай, балки IPv6 нинг ҳамма тармоқларига ҳам.

IMS муаммолар мавзусини давом этириб, SIP протоколи ҳақида айтиш лозим. Гап шундаки, SIP IETF қумитаси томонидан ишлаб чиқилган ва ихтисослаштирилган, лекин IMS да ишлатиш учун у қисман ишлаб тўлдирилган ва ўзгартирилган. Натижада вазият вужудга келиши мумкин, SIP сўровларини олинганда ёки уларни ташқи тармоққа жўнатилган вақтда S-CSCF функциячаси SIP протоколининг тегишли кенгайиш йўқлигини топиши мумкин ва/ёки улаш ўрнатишдан бош тортиши мумкин, шунингдек унга нотўғри (некорректно) ишлов бериши мумкин.

Хозирги вақтда IPCC ёндошувнинг кучли томонларидан бири бўлиб уни тарқалганлиги ҳисобланади: жаҳонда мана шу ривижланиш йўлидан ўтган кўпгина тармоқлар бор, ва энди SoftSwitch-архитектурасини тадбиқ қилиш бўйича кенг тажрибавий материал йиғилган. Қувватланувчи технологияларнинг катта миқдори  операторга, уни талабларига кўпроқ жавоб берувчи ва олдиндан бор тармоқ ресурслари билан оптимал тарзда ўзароҳамкорлик қилишга йўл берувчи,ускунани танлаб олиш имкониятини беради. SoftSwitch-ечим нисбатан енгил масштаблаш мумкин, корпоратив секторга хизмат кўрсатувчи, оддий архитектурдан бошлаб, ва  йирикмасштабли регионаллараро оператори лойиҳалар билан тугаллаб. Шу тарзда, оператор кейинги авлод тармоғига бошланғич киритмани минимизация қилиши мумкин. Ушбу хусусият эса йирикмасштаблилойиҳа яратаётган операторга янги тармоқ ресурсларидан фойдаланишга йўл беради (ва, демак, фойда олиш) дарҳол уларни ўрнатгандан кейин. Агар санаб ўтилган афзалликларни умумлаштирсак, ундауларни битта сўз билан тарифлаш мумкин – "эгилувчанлик", унинг тагида операторнинг хоҳлаган сўровига адаптация қилиш назарда тутилади.

Лекин IPCC ечимида бошқа томон ҳам бор. Ушбу бозор сегментида келтирилган ускунанинг турли-туманлиги, унинг бирга бўла олишлик муаммосини вужудга келтиради. Тизимли ўзароҳамкорликни таъминловчи кўп сонли марказлар уни қисман ечишга ёрдам берадилар, чунки кўпинча тестлардастурий таъминотнинг версияларини янгиланиш орқасидан етиб бора олмайди ва операторлар тармоқларида ишлаётган, қурилмаларнинг ҳамма мумкин бўлган комбинацияларини қамраб ололмайди. Бу шунингдек операторларнинг бир бири билан ўзароҳамкорлигининг кенгроқ муаммосини туғдиради ва фойдаланувчи ва хизматлар мобиллигини таъминлаш бўйича, кўпгина технологиялари кўзда тутган имкониятларини йўққа олиб келди. Баъзи бир ускунани ишлаб чиқаручилар фирманинг тармоқни бошқариш тизимини тақдим этадилар, улар ҳамма вақт ҳам, оператор тармоғига уни интеграциясида, ҳар хил томон етказиб берувчилар ускуналари билан  корректливажуда яхши сифатли ишлавермайдилар, чунки фақатгина амалга оширишда фарқ бўлмай, балкикўпгина тизимнинг функционаллигида ҳам фарқ бор.

IMS да ускунани бирга бўла олишлик муаммолари қисман текисланади, чунки функционал модулларнинг ўзароҳамкорлиги стандартлар билан регулировка қилинади. Хизматларни тақдим этишга янги ёндашув ҳаддан ташқари муваффақиятли  бўлди ва хизматлар роумингни таъминлади, бу эса операторга қўшимча фойда келтириши керак. IMS бир хил тизимини кейинги авлод тармоғининг симли қисмида ва 3G мобил тармоқларида ишлатилиши келажакда фиксация қилинган ва мобил тармоқларни конвергенция имконияти-ни ғояларини кўришга йўл беради, у жаҳон бўйлаб оммабопликни йиғаяпти, бу тасдиғи бўлиб, FMCA (Fixed-Mobile Convergence Alliance) – йирик алоқа операторларни халқаро бирикмаси иштирокчилар сонининг доимий ўсиши ҳисобланади.

 

Назорат саволлари

1.     Симли ва мобил тармоқларни конвергенция қилиш

2.     Мобил тармоқларнинг ривожланиши

3.     IMS нинг расшифровкаси қандай?

4.     IMS концепцияси нимани баён қилади?

5.     IMS архитектурасининг асосий хусусиятларини кўрсатинг.

6.     Иловалар даражасини белгиланиши ва таркибини айтинг.

7.     Транспорт даражасини белгиланиши ва таркибини айтинг. 

8.     Бошқариш текислигини белгиланиши ва таркибини айтинг. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11- МАЪРУЗА

ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ  ХИЗМАТЛАРНИ

БОШҚАРИШ ПОҒОНАСИ

 

Режа:

11.1. Сатҳни бошқариш хизматларини ривожланиши .

11.2. Хизматлар кўрсатиш соҳасида ривожланиш.

11.3. Овозли хизматлар. VoIP, IPTV хизматлари.

 

11.1. Сатҳни бошқариш хизматларини ривожланиши.

 

NGN (Next Geniration Network) - кейинги авлод тармоқлари. NGN концепцияси турли маъно касб этади:

-NGN дейилганда коммутациянинг янги принципларини, бирламчи тармоқларда  янги MPLS, OSPF, BGP транспорт технологияларига ўтишни, кириш тармоқларида кенг полосали кириш тизимлари тушунилади;

-NGN тармоқлари – бу рақамли алоқа ривожланиши босқичида пайдо бўлган техник ечим бўлиб, бунда маълумотлар трафиги нутқ трафигидан мухимроқ, компьютерлар эса телефон аппаратларидан мухимроқ бўлиб қолди.

NGN ғоясининг пайдо бўлишига сабаб – хозирда фойдаланишда мавжуд рақамли коммутация станцияларнинг “хаёт цикли” тамомланиши яқинлашувидир. NGN принципи турлича шакллантирилади, умумлашган холда NGNнинг қуйидаги бешта характерли хусусиятларини кўрсатиш мумкин:

 - барча турдаги ахборотларни узатиш учун транспорт тармоғида пакетли технологияларгаўтиш;

-анъанавий (функционал йўналтирилган) телефон станциялардаги коммутация тизимидан фарқланадиган, тақсимланган архитектурали коммутация тизимини қўллаш;

- хизматларни қўллашга тегишли функцияларни, коммутация ва узатишдан ажратиш;

-исталган фойдаланувчи учун кенг полосали кириш имкониятини таъминлаш;

 -Web технологиялари ҳисобига эксплуатацион бошқариш функцияларини амалга ошириш.

Siemens компанияси NGN концепцияси учун қуйидаги "формулани"  таклиф этган: 80 - 60 -20.

Бу сонлар қуйидагича изохланади:

 -NGN тармоқлари, мавжуд тармоқларга нисбатан, 80% кам элементлардан таркиб топади;

 -NGN тармоқлари, инфокоммуникацион тизимни яратиш учун зарур бўлган харажатларни, 60% га камайтиради;

 -NGN тармоқлари Операторнинг даромадини 20% га орттириш қобилиятига эга. Медиа – шлюз ахборот оқимини ўзгартиради, RTP (Real- Time Transport Protocol)-оқим ИКМ оқимга ўзгартирилади.

   Медиа – шлюз Softswitch номи билан маълум MGC контроллер орқали бошқарилади. Контроллерлар ўзаро боғланиши мумкин (MGC/MGC).

Контроллер интеллектуал маълумотлар базаси (Intelligent Database – ID) билан ўзаро боғланиши мумкин. SG/MGC, интерфейс ID/SG интерфейслар.

ИТ хизматларини қўллаш учун INAP амалий протоколи қўлланади.

NGN тармоғи учун бир қатор протоколлар ишлаб чиқилган.

Асосийлари:

         1. H.323 протоколи.  Пакетли тармоқ бўйича уланишни ўрнатиш ва товуш ва видео трафигини узатишни таъминлаш.

         2.Session Initiation Protocol (SIP) протоколи. Унинг ёрдамида IP-тармоқ бўйича мультимедиали сессияларни ёки чақириқларни ўрнатиш, ўзгартириш ва тамомлаш операциялари амалга оширилади.

         3.Media Gateway Control Protocol (MGCP)  протоколи. MG шлюзларни бошқаришда ишлатилади.

          4.MEGACO/H.248 протокол. Бу протокол медиа-шлюзларни бошқаришда ишлатилади.

         5. Signalling Transport (SIGTRAN)  протоколи. IP-тармоқ бўйича сигналли ахборотни узатувчи протоколлар тўпламидир. У шлюзларнинг икала турида ва Softswitchда қўлланади.

 

11.2. Хизматлар кўрсатиш соҳасида ривожланиш

Замонавий алоқа тизимларида ўзгаришлар замонавий телекоммуникацияларда, жамиятнинг “интернетлашуви” билан боғлиқ  жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Хозирга қадар дунё телекоммуникациялари иккита илмий-техник революцияни бошидан кечирди деб айтиш мумкин. Дастлабки ўзгариш бевосита  технологик ахамиятга эга ва аналог узатиш ва коммутациялаш принципларидан рақамлига ўтиш бўлди.

Телекоммуникацияларда иккинчи ўзгариш сотали алоқа тизимларининг пайдо бўлишидир. Бу ўзгаришнинг аввалгидан фарқи, жамиятнинг алоқа дунёсига эътиборини ўзгартирди. Учинчи ўзгариш - глобал ахборот жамиятига (ГАЖ) ўтишдир. Бу ўзгариш аввалгилардан тубдан фарқ қилиб, у нафақат хамма жамиятни қамрайди, балки унинг қурилиш асосларини, ахамиятини, йўналишларини  ва бошқаларни ўзгартиради.

Ахборот ресурслари табиий бойликларга ўхшаш стратегик ресурсларга айланади. Бундай имкониятни фақат янги авлод тармоғи яратиши мумкин.

 NGN глобал ахборот жамиятига ўтишда етакчи кучдир.Электралоқа тизимининг тузилиши асосида анъанавий бирламчи тармоқ ётади. Унинг таркибига сигналларни узатиш мухити ва каналлар ва трактлар хосил қилувчи сигналларни узатиш аппаратураси киради. Алоқа хизматларини таъминлаш учун иккиламчи тармоқлар бу каналлардан фойдаланадилар.Бирламчи тармоқ ўз навбатида иккита қуйи сатхга ажралади: транспорт ва узатиш ускуналари. Анъанавий алоқа тизимлари асосан каналлар коммутацияси принципида ишлади. Электралоқанинг  анъанавий тизими учун энг мухими нутқ трафигидир. Бундай трафик учун каналлар коммутацияси энг самаралидир.Каналлар коммутацияси принципидан бирламчи тармоқ ва бирламчи тармоқ каналларидан фойдаланиш орқали иккиламчи тармоқларнинг бўлиниши келиб чиқди.

NGN тизими структураси NGN тармоқ инфраструктурасини шакллантириш схемаси ўзгарди. Кўп қатламлилик киритилди. Хизматлар тушунчаси трансформацияланди. Мультимедиали ахборот олиши учун фойдаланувчи сервиснинг битта тури “тармоқ билан боғланиши” етарлидир.

Алоқа  тизими “каналлар - хизматлар” ёки “узатиш - коммутация” йўналишлари бўйича эмас, “фойдаланувчи - тармоқ” йўналиши бўйича ажратишади. Бунинг натижасида транспорт тармоғи ва кириш тармоғи пайдо бўлди. IP протоколнинг доминациялик роли. Хизматлар ва фойдаланувчилар гуруҳлари интеграцияланишида IP  базасидаги ечимларнинг арзонлиги.

NGN технологияси анъанавий  электралоқа тармоқлари ишлаш дастлабки принципларидан бошлаб, бевосита технологик ечимларни ўзгартирди ва тармоқ ишлаш механизмини модификациялади  

4.NGN тармоғини ривожлантиришга ёндашувлар Хозирги кунда NGN тармоғини ривожлантиришга иккита ёндашув шаклланган:

 1.NGN тармоғинининг ресурси сифатида транспорт тармоғи оператор томонидан тизимий ва режалаштирилган холда яратилади.

 2. Кириш тармоқлари эса бунга қарама – қарши равишда, қоида сифатида, “ўз ўрнида” индивидуал яратилади.

NGN тармоғини тўртта сатхга (даражага) ажратиш мумкин):

кириш сатхи А (Access) фойдаланувчиларни тармоқ ресурсларига киришни таъминлайди;

транспорт сатхи Т (Transport) фойдаланувчидан фойдаланувчига ахборотни узатишни таъминлайдиган, тармоқнинг асосий ресурсидир;

бошқариш сатхи С (Control) компьютер телефонияси ва Softswitch технологиялари қўлланишига асосланган, коммутациянинг янги концепциясини акс эттиради;

хизматлар сатхи S (Service) тармоқнинг ахборот тўлдирилмаси таркибини белгилайди. Бунда ахборотга фойдаланувчилар кириши бўйича хизматлар кўринишидаги тармоқнинг фойдали юкламаси мавжуд бўлади.

NGN нинг бу моделида алоқа тизимларининг ривожланиш замонавий анъаналари акс эттирилган. NGN моделида транспорт тармоғи ва кириш тармоқлари сатхларига яна иккита сатх қўшилган. Кейинги авлод тармоқлари NGN (NextGenerationNetworks) концепцияси, талаб қилинган сифат характеристикалари бўйича хизматларнинг чексиз тўпламини тақдим этишни таъминлайдиган, алоқа тармоқларининг қурилиш қоидаларини шакллантиради. NGN тармоқларида хизмат кўрсатиш сифати ИСО 9004-2:1991 стандарти: электр алоқа хизматларининг фаолияти фойдаланувчи унга керак бўлган хизматларнинг тўлиқ спектрини, унинг жойлашган жойидан қатъий назар, исталган вақтда, унга мақбул нархда ва мос хизмат кўрсатиш сифати билан олиш мумкинлигига йўналтирилган бўлиши керак.

ITU хизмат кўрсатиш сифати (QoS) концепциясининг аспектларини, жумладан хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсатгичларига нормалар ва талаблар,  QoS нинг зарурий кўрсатгичларини таъминловчи тармоқ механизмларининг стандартизацияси, шунингдек энг муҳим ва мукаммал тавсифлар шакллантирди.

        Кейинги авлод тармоғи (NGN) - буIP базасида қурилган ягона тармоқдир. ITU-TтомониданIP-йўналтирилган тармоқларда хизмат кўрсатиш сифатини стандартизациялаш бўйича бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.

ITU-T Y.1540 тавсияномаси. Манбадан истеъмолчигача хизмат кўрсатиш сифатига таъсир даражаси ўта юқори бўлган, тармоқнинг қуйидаги бешта характеристикаси, фойдаланувчи томонидан субъектив асосда баҳоланади:

      Тармоқ унумдорлиги

      Тармоқ/тармоқ элементларининг ишончлилиги

      Кечикиш

      Кечикиш вариацияси (джиттер)

      Пакетлар йўқолиши

       IP-йўналтирилган тармоқларда хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш тармоқ механизмларининг архитектураси

 Архитектурадаги марказий момент, пакетли тармоқларда хизмат кўрсатиш сифатини қўллаб-қувватлайдиган тармоқ механизмларининг (умумий блоклар деб аталадиган) тўпламидир. Хозирги вақтда умумий блокларнинг бошланғтч тўплами аниқланган, улар учта мантиқий текисликларга – назорат, маълумотлар ва менежмент текисликларига структураланган.

Назорат текислиги. Назорат текислигида QoS механизмлари фойдаланувчи трафиги узатилаётган йўллар билан харакатда бўлади.

 Маълумотлар текислиги. Механизмларнинг бу гурухи бевосита фойдаланувчи трафиги билан харакатда бўлади.

  Менеджмент текислиги. Бу текислик фойдаланувчи трафигини етказишга доир тармоқни эксплуатациялаш, маъмурлатириш ва бошқаришга тегишли бўлган, QoS нинг  механизмларидан ташкил топади.

Хар бир текислик кўрсатилган функцияларни бажариши учун тегишли функционал узеллардан иборат бўлади.

 

11.3.    Овозли хизматлар. VoIP.  IPTV хизматлари.

 

IP-телефония нима ? IP-телефония ёкиVoIP (Voice over IP) – бу Интернет ёки ихтиёрий IP-тармоғи орқали факс узатиш ва телефон сўзлашувларини реал вақт режимида ташкил этиш ва амалга ошириш имконини берувчи технологиядир.

         Техник тарафдан товушни рақамлаштириш ёки факсимил хабарини рақамли маълумотларни узатиш каби имконияти мажуд. Шу маънода, IP-телефония Интернетдан (ёки ихтиёрий бошқа IP-тармоқдан) реал вақт режимида икки компьютер фойдаланувчилари ўртасида овоз ёки факсимил хабарларини узатиш учун фойдаланади. IP-телефония телефон серверларининг умумий ишлаш принципи:

бир тарафдан сервер телефон линиялари билан боғланган ва исталган мамлакат телефонига уланиши мумкин.

         Иккинчи тарафдан сервер Интернет билан боғланган ва исталган мамлакат компьютерига уланиши мумкин. Сервер стандарт телефон сигналиниқабулқилади, рақамлаштиради (агараналог бўлса), сиқади, пакетларга бўладива Интернет орқали керакли жойга Интернет протоколи (TCP/IP) орқали  жўнатади. Тармоқдан телефон серверига келувчи ва телефон линиясига юборилувчи пакетлар учун тескари амаллар бажарилади. Иккалаамалҳам (сигналнинг телефон тармоғига кириши ва ундан чиқиши) амалда бир вақтда кечади, буўз навбатида тўла дуплекс (яъни иккитомонлама) гаплашувни ташкил этиш имконини беради.

IP-телефония нима учун керак ?

Чиқимларни камайтириш

Мамлакатлараро ва шаҳарлараро қўнғироқлар нархининг пастлиги қурилмаларга кетадиган сармояларнинг кам бўлиши овозли тармоқларни маълумот узатиш тармоқлари билан интеграцияси универсаллиги нутқни тармоқ инфраструктурасининг исталган нуқтасида IP-пакетларга айлантириши мумкин: оператор тармоғининг магистралида, корпоратив тармоқда ёки бевосита фойдаланувчи тармоғида очиқ архитектура умумий стандартлар: H.323, MGCP, SIP

Кескин рақобат туфайли хизматларнинг нархи доим тушиб бормоқда

Ўтказиш полосасидан эффектив фойдаланиш  анъанавий 64 Кбит/с ли телефониядан фарқли равишда 5.3 дан 8 Кбит/с   гача – ўтказиш полосасининг иқтисоди.

 

 

 

 

 

 

VoIP-ишлашпринципи

 

 

IP орқали овоз узатиш хусусиятлари


      Кечикишлар ITU-T нутқ узатиш сифатига бўлган талабларни G.114 тавсиясида аниқлаб берган. Яхши сифат –  оралиқ кечикиш 150 мс дан ошмаслиги керак.

 - Тармоқ таъсири маршрутда тармоқ қурилмалари қанчалик кўп бўлса, пакетнинг кечикиш вақти ҳам шунча кўп бўлади/

- Операцион тизимининг таъсири Soft-phones – Windows, Unix IP-phones, Gateway – реал вақт операцион тизимлари - Джиттер-буфер таъсири Джиттерни компенсациялаш учун ишлатилади - Пакет ҳажми ва кодекнинг таъсири пакетни шакллантиришга кетган вақт IP орқали овоз узатиш хусусиятлари. Акс-садо - Сўзлашув вақтида қийинчиликлар туғдиради. Гапираётган инсон ўз овозини маълум бир кечикиш билан эшитади.

          Электрик акс-садо – кетаётган ва келаётган сигнал иккита симли линия орқали  узатилаётганда тўлалигича ажрамайди ва турли йўналишдаги сигналларни ажратиш тизимида қисман сигналнинг акс этиши вужудга келади.

         Акс-садо чеклагичлари – қабул қилиш канали актив бўлганда узатиш каналини ўчириб қўйиш

         Акс-садо компенсаторлари – анчагина мураккаб қурилма бўлиб, қабул қилинаётган сигналдан моделлаштирилган акс сигналини ажратиб олади.

Нутқни кодлаш принциплари аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш жараёни тахлил ёки нутқни рақамли кодлаштириш деб аталади, тескари жараён – синтез ёки нутқни декодлаштириш дейилади.

         Мақсад – шундай рақамли кетма-кетлик олиниши керакки, у минимал узатиш тезлигини талаб этсин ва декодер ундан дастлабки нутқ сигналини минимал бузилишлар билан тиклай олсин.

Рақамлаштираётганда 2 та усул қўлланилади:

Дискретизация – амплитуданинг вақт бўйича дискрет қийматлари

         Нутқ сигналининг диапазони 0.3-3.4кГц оралиқда чегараланган

         Дискретизациячастотаси 8кГц

Квантлаш– олинган қийматларни дискретизациялаш – 8 бит

Битта овоз канали учун ўтказувчанлик қобилияти

        

                   8000 қийматлар/c * 8бит = 64Кбит/c

Овозни сиқиш алгоритмлари

Изоҳ. Овоз сифати MOS (Mean Opinion Score, ITU-T P.800    тавсияси) эксперт баҳоларининг беш балли шкаласида   берилган

Физик интерфейслар

FXS (Foreign eXchange Station)

         RJ-11 интерфейсли икки симли абонент линияси. Охирги фойдаланувчини телефон аппарати билан улаш учун ишлатилади. Телефон аппаратига керакли кучланишни беради, қўнғироқ товуши ва тонал товушларини келтириб чиқаради, телефон аппарати гўшаги ҳолатини (олинган/қўйилган) ва номер терилишини назорат қилади.

FXO (Foreign eXchange Office)

         АТС га уланган телефон аппаратини эмуляция қилишда ишлатиладиган интерфейс. Интерфейс ажратгичи сифатида RJ-11 розеткаси ишлатилади. АТС дан келувчи кучланишни қўллайди, қўнғироқ товушлари ва тонал сигналларини қабул қилади. Телефон гўшаги ҳолатини (олинган/қўйилган) эмуляциялайди ва АТС учун терилган номерни келтириб чиқаради.

E&M
         УфТТ орқали локал АТС ларни боғлаш учун стандарт сигналлар тизими. Саккиз симли интерфейс қўлланилади, булардан назорат ва информацион сигналлар учун тўртта сим ишлатилиши мумкин, қолган бир ёки икки сим эса овоз учун ишлатилади. Овоз учун ажратилган сим жуфтлари ва сигнализация узатиш методларига кўра E&M  I, II, III, V тоифаларига бўлинади.

E1
Ҳар бири 64 Кбит/с ли 30 та каналдан ташкил топган рақамли алоқа линиялари учун Европа стандарти, бундан ташқари синхрониязация учун алоҳида ва бошқарув сигналларини узатиш учун алоҳида канал ишлатилади. E1 ITU-T томонидан стандартлаштирилган.

IP-телефония архитектура даражалари

VoIP архитектурасини шартли иккита даражага ажратиш мумкин:

Қуйи – бу пакетларни маршрутизациялашли базавий тармоқ бўлиб, RTP/UDP/IP протоколлари комбинациясидан иборатдир.

Юқори – бу чақириқларга хизмат қилишни бошқариш.

Маълумот узатиш протоколлари

        

RTP (Real Time Protocol) – мультимедиа маълумотларини IP-тармоғи орқали интерактив узатиш билан боғлиқ бўлган барча иловалар учун базавий протокол ҳисобланади.

         RTP асосий вазифаси – қабул қилинган пакетлар тўпламининг ўртача кечикишини ҳисоблаш ва фойдаланувчи иловасига ўрта қийматга тенг ўзгармас кечикиш билан тақдим этиш.

         Нутқ ва видео ахборот кечикишларга жуда таъсирчан, аммо алоҳида пакетлар йўқолишга камроқ таъсирчандир. Шунинг учун транспорт протоколи сифатида UDP қўлланилади, чунки TCP таъминлайдиган пакетни етказиб беришни назорат қилиш ва қайта узатиш механизмлари нутқ ва видео ахборотларини узатишга мос келмайди.

         IP-телефония учун бир қатор протоколлар ишлаб чиқилган, уларнинг таркибида IP-тармоқлари бўйлаб нутқ узатиш ва IP-телефония сигнализацияси учун тегишли қўлланмалар мавжуд. Бугунга кунда энг кенг тарқалганлари қуйидагилар: H.323, SIP, MGSP.

Чақириқларга хизмат қилишни бошқариш протоколлари

     H.323

H.323 ITU-T тавсиясиовоз, видео ва маълумотлар узатиш стандарти бўлиб, кафолатсиз хизмат сифатли тармоқлардаги мультимедиа иловаларининг ўзаро муносабатларини ифодалайди.

     MGCP (Media Gateway Control Protocol)

ташқи бошқариш қурилмалари орқали шлюзни бошқариш пртоколи

SIP (SessionInitiationProtocol)

                              Сеансларни амалга ошириш протоколимультимедиа алоқа сеансларини модификациялаш ва тугатишни ташкиллаштириш учун мўлжалланган

 

Протоколларни таққослаш

 

IPTV хизматини тақдим этишнинг  хусусиятлари.

         IPTV хизматлари классик телекоммуникацион хизматлари кафолатларини таъминлаш сохасини кенгайтиради. IP телевидение або-нентлари МОНИТОР/ТЕЛЕВИЗОР экранида масофали пульт ёрдамида База- теледастурни кўришлари мумкин.

 Рақамли IP телевидениеси белгиланган вақтда телеэфир дастурларини ёзиб олишни дастурлаштириши мумкин. Ёзиб олинган видеони маъқул вақтда қайта-қайта кўриш мумкин. IP-телевидениесида фильм ва дастурларни HDTV (юқори аниқлик телевидениеси) форматида 1920х1080 кенгликдаги тасвир ва Dolby 5.1 кўпканалли хажмли овоз билан кўрсатишга катта эътибор қаратилган. Хозирги вақтда бу форматни кўплаб телеканаллар қўллайди.

 

 

 

 

IPTV қурилмалари

 

IPTVнинг фойдали функциялари

 

         Рақамли IP телевидениенинг хар бир абоненти “Буюртмага видео олиш” хизматидан фойдаланиши мумкин, унда қатор фойдали функциялар кўзда тутилган:

     Каталогдан фильм ва теледастурларни танлаш (шу қаторда  HDTV форматида).

     Калит сўз, актёр, режиссёрлар бўйича каталогда кенгайтирилган қидирув, трейлерларни кўриш;

     Танланган фильмни кун давомида кўриш сони чегараланмаган, контент категориясига боғлиқ холда;

     Видеомагнитофон функциялари (тўхташ, ўтказиш).

         IPTV база мажмуаси кабелли ва эфир телевидениесининг тармоқларида тақдим этиладиган хизматларнинг стандарт тўпламини ўз ичига олади.

         IP тармоқларида маълумотларни юбориш хизматлари база мажмуаси билан биргаликда  радио ва теледастурларни трансляция қилиш имкони бор. Бунда база мажмуанинг хизматлари бир бирига боғлиқ эмас деб хисобланиб алохида тақдим этилиши мумкин.

 

IPTVга уланиш схемаси

 

 

IPTV оператор тармоқларига талаблар

         Техник томондан IPTV тармоғининг куйидаги асосий фойдаланувчи функцияларни ажратиш мумкин:

     оқимли аудио ва видео хизматларини тақдим қилиш;

     "сўров бўйича видео";

     Интернетга чиқишни таъминлаш;

     Электрон почтани ишлаши;

     Ахборот ресурсларини тўплаш ва уларга чиқишни таъминлаш.

         Овоз ва видеони сифатли узатишни ташкил этиш учун ечимлар куйидаги асосий талабларни қондириши керак:

     Реал вақтнинг транспорт протоколларини қўллаб - қувватлаш;

     Хизмат сифатини керакли механизмларини таъминлаш.

         Тармоқ хизматлари учун ахборот манбалари сифатида куйидагилар кўрилади:

     Йўлдош телепорти, Ернинг сунъий йўлдошлари томонидан трансляция қилинувчи  ТВ-дастурларни етказиб беради;

     Ўзининг студияларидан ТВ-дастурларни ёки сотиб олинган ТВ-дастурларни тўғридан-тўғри узатиш;

     видеосерверлар;

     бошқа ахборот ресурсларни серверлари (ўйинлар, MPEG-3 форматидаги аудиоёзувлар, электрон китоблар, дастурлар, бошқа файллар);

     Интернетни ташкил қилувчи умумий фойдаланиш тармоқларининг ресурслари.

 

 

 

 

 

Назорат саворллари

 

1.Янги авлод конвергент тармоқларнинг  хизматларни

бошқариш поғонаси васифаси нимадан иборат?

2. Маълумот узатиш ва чақириқларга хизмат қилишни бошқариш протоколларига тушунча беринг?

3. IPTV хизматини тақдим этишнинг  хусусиятларига тушунча беринг?

4. IPTVнинг фойдали функциялари нималардан иборат?

5. IPTV оператор тармоқларига талаблар қандай?

6. VoIP технологияси асосида малумот пакетлари кандай узатилади.

7. VoIP кўлланилишида кандай курилмалар ишлатилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

12-МАЪРУЗА

АЛОҚА ТАРМОҚЛАР РИВОЖЛАНИШИ УЧУН ЯНГИ АВЛОД КОНВЕРГЕНТ ТАРМОҚЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ.

 

Режа:

12.1. Янги авлод конвергент тармоқларнинг ривожланиши

12.2. Huawei  компаниясининг корпоратив алоқа учун ечимлари

12.3.Кенг полосали киришнинг ривожланиш истиқболи

12.4. Фотон технологияси асосидаги телекоммуникациянинг

оптик тармоқлари

12.5. Оптик элементлар базасидаги халқаро

телекоммуникация тармоқлари

 

 

12.1. Янги авлод конвергент тармоқларнинг ривожланиши

 Телекоммуникация тармоқларини реконструкциялаш ва модернизациялаш натижаси уяли алоқани, маълумотлар узатиш ва бутун жахон тармоғи Интернетга киришни ривожлантириш, электралоқа тақдим этадиган хизматлар сифати ва номенклатурасини сезиларли яхшилаш, махаллий сўзлашишлар қийматини вақт бўйича хисоблашни жорий этишга, айрим йўналишларни аналог линиялардан рақамлига ўтказиш хисобига станциялараро алоқа сифатини яхшилаш учун база яратиш имкониятини берди. Телефон тармоқларида аврия вазиятларида ўтказилаётган юкламани қайта йўналтириш хисобига барқарор алоқани таъминлаш учун SDH технологияларидан фойдаланиш имконияти туғилди.

Махаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш асосий йўналишлари қуйидагилар бўлиб қолмоқда:

- аналог-рақамли тармоқдан рақамли телекоммуникация тармоқларига  аста-секин бир текис ўтиш;

- ISDN хизматларини тақдим этувчи хизматлари интеграцияланган рақамли тармоқни ташкил этиш;

- туман ва тугуний АТСлардан чиқарилма концентраторларни қўллаб кириш тармоқларини ташкил этиш;

- вилоят қарамоғидаги шаҳарлар ва туман марказларида, бошқа ахоли пунктларида телекоммуникация хизматларини (телефон, факс, электрон почта, Интернет ва бошқалар) тақдим этувчи марказларни яратиш;

- абонент кириш тармоғини ташкил этувчи истиқболли технологияларни (оптик толали, мавжуд абонент линияларида рақамли, радиокиришдан кенг фойдаланиш) жорий этиш;

- интеллектуал тармоқлар хизматлари билан бирга (включая), телекоммуникация хизматларининг янги турларини жорий этиш.

 Махаллий телекоммуникация тармоқларини рақамлаштириш электралоқа тармоқларининг ишлаш сифатини сезиларли даражада ошириш имкониятини берди, тармоқ абонентларига хизматларнинг янги турларини тақдим этишни таъминлади, шунингдек фойдаланувчиларнинг кенг қатламига Интернет тармоғига юқори тезликли коммутацияланувчи киришни ташкил этишга имкон яратди.

Симсиз алоқа тармоғининг ривожланиши. Телекоммуникация тармоқларининг 1991-2004 йиллардаги ривожланиши янги технологиялар ва хизматланинг янги турларининг жадал суратда ривожланиши билан хамоханг бўлди.

2003 йилдан бошлаб “Ўзбектелеком” АК янги турдаги фаолиятни – CDMA-450 стандартида симсиз радиокириш хизматларини кўрсатишни ўзлаштиришни бошлади. Шу мақсадда “Ўзбектелеком” АКнинг “Ўзбектелеком Мобайл” филиали ташкил этилди, унинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикасида умуммиллий симсиз алоқа тизимини ривожлантириш деб белгиланди. 2003 йилнинг ўзидаёқ Самарқанд ва Жиззах вилоятларида симсиз радиокириш алоқа тизими ишлай бошлади. 2004 йил декабрида Бухорода CDMA-450  стандарти қўлланилган, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларининг бориш қийин бўлган туманлари ахолисини симсиз алоқа билан таъминлаш учун,  симсиз абонент кириши тармоғининг жорий этилиш тантанаси бўлди. Ушбу ишлар JBIC лойихаси доирасида бажарилди. 

Хозирда Ўзбекистоннинг шимолий тўртта регионида (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари) умумий сиғими 20000 абонентли Lucent Technologies компаниясининг 5ESS коммутатори  ва 30 базавий станциялари монтажланиб фойдаланишга топширилган. Шунингдек мазкур лойихада юқорида кўрсатилган региондаги ҳамма вилоятларга 4250 стационар терминаллар ўрнатиш назарда тутилган. CDMA-450  стандартининг янги ускуналари Ўзбекистоннинг шимолий тўртта региони ахолисига нафақат одатий телефон алоқа хизматларини кўрсатибгина қолмай, уларга маълумотлар узатиш бўйича хизматларни, жумладан Интернет тармоғига 153 кБит/сек тезликда кириш имконини берди. 

Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш замонавий босқичида биринчи ўринга маълумотларни узатиш бўйича хизматларни ривожлантириш, жумладан жахон тармоғи Интернет ресурсларига сифатли кириш чиқмоқда.

“Ўзбектелеком Мобайл” филиали бугунги кунда мижозларга CDMA-450 стандартидаги симсиз алока хизматларини такдим этиб келаяпти. Ушбу филиал мижозлари сонини кескин ошириш, алока сифатини янада яхшилаш ва тармокни ривожлантириш максадида 2008 йилда Хитой Халк, Республикасининг «ZTE» корпорацияси ва Германиянинг «Alcatel Shanhay Bell» компанияси билан кўплаб шартномалар имзолади. Мазкур импорт шартномалари асосида «ZTE» корпорациясидан CDMA-450 стандартидаги мобил ва турғун телефон аппаратлари олинди.

«Alcatel Shanhay Beli» компанияси билан тузилган импорт шартномалари асосида филиалга 40дан ортик, CDMA-450 стандартидаги база станциялари келтирилиши режалаштирилган. Ушбу база станцияларини абонентлар зич жойлаш­ган хамда тармок, яхши камраб олмаган худудларга жойлаштириш натижасида алоқа сифати кескин ортади ҳамда хизмат доираси кенгаяди.

Ўзбекистон ахолисининг 40 % дан ортиғи уяли алоқа хизматларидан фойдаланади, ҳамма йирик операторлар ўзларининг 3G тармоқларини тестли эксплуатацияга чиқаришганини эълон қилишди.

Уяли оператор – Unitel (Билайн савдо маркаси) компанияси Ўзбекистонда уяли алоқа учинчи авлодининг тажрибавий тармоғини ишга тушираётганини эълон қилди.

Perfektum Mobile компанияси 2009 йил CDMA стандартли учинчи авлод уяли алоқани жорий этишни режалаштирган.

 “Ўзбектелеком” АКнинг “Ўзбектелеком Мобайл” филиали 3G тармоқни 2009 йил жорий этиш режасини баён қилган, шунингдек бу компани мавжуд тармоқни модернизациялаш ва кенгайтиришни давом этмоқда.

МДХ мамлакатларида 3G – тармоқларнинг тўплами мавжуд, лекин улар бошқа CDMA-2000 стандартида ишлайдилар.

Хозирда  Ўзбекистонда мобил алоқанинг бешта оператори фаолият кўрсатмоқда, жумлада:  МТС  (“Ўздунробита”, GSM стандарти), Unitel (Билайн савдо маркаси, GSM стандарти), COSCOM (Ucell савдо маркаси, стандарт GSM), Perfektum Mobile (Rubicon Wireless Communcation, CDMA стандарти) ва “Ўзбектелеком” АКнинг “Ўзбектелеком Мобайл” филиали (Uzmobile савдо маркаси, CDMA стандарти).

Мобил алоқа тармоқларини авлодларга (Generation) ажратиш қабул қилинган, бундан 1G, 2G, 3G ва 4G аббревиатуралар келиб чиққан. Яъни харакатдаги уяли алоқаларнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи авлодлари хақида айтиш мумкин. Шунингдек ўтиш тармоқлари 2,5G, 3,5G ва хаттоки 4,5G тармоқлари мавжуд. Мобил алоқа авлодлари маълумотлар узатиш тезлиги, амалга оширилиши мумкин бўлган сервислар ва хизматлар билан характерланади.

1G авлод тармоқлари. Биринчи авлод тармоқларида товуш аналог усулда узатилади, фойдаланилган FDMA  маълумотлар узатиш тезлиги камлиги сабабли, 3 Кбит/с дан кўп эмас, фақат телефония функциясини бажаришга қодирдир. Биринчи авлод тармоқларининг шубхасиз хизмати –абонентлар бир-бирлари билан гаплаша олганлиги. 1984 ишга туширилган бу тизим 9,6 Кбит/с маълумотлар узатиш имконига эга эди.

2G авлод тармоқлари. Иккинчи авлод тармоқларида товуш рақамлашган холда узатилади, бунда тармоқ ишончлилиги ортади, узатиш тезлиги 14,4 Кбит/с кўпаяди ва кичик хажмдаги матнлар, SMS узатилади. Фойдаланишга 1991 йил чиқарилган. Сервислари телефон (товушни рақамли узатиш), қисқа SMS узатиш/қабул қилиш, ўйинлар, 9,6 Кбит/с дан 14,4 Кбит/с гача тезликда маълумотлар узатиш, WAP протоколи бўйича Интернет тармоғига кириш.

2,5G авлод тармоқлари. Бу авлод тармоқлари оралиқ стандарт бўлиб, узатиш тезлиги оширилган. Иккинчи авлодни Интернетга симсиз кириш билан таъминлайди: GPRS ва унинг эволюцияси EDGE. Улар графикани ва оқимий видеони узатади. Фойдаланишга 1999 йил топширилган. Сервислари: телефон (товушни рақамли узатиш), узун SMS узатиш/қабул қилиш, товушларни, расмларни узатиш/қабул қилиш, факслар узатиш/қабул қилиш, товуш почтаси, Интернет, радио/МР3-плеер, караоке, 30та ўйин, 57,6 Кбит/с дан 153,6 Кбит/с гача тезликда маълумотлар узатиш.

3G авлод тармоқлари. Учинчи авлод тармоқлари мобил алоқанинг бир нечта стандартини билдириб, бир қатор фарқли белгиларни кўрсатади. Фойдаланишга  2002 йил топширилган. Сервислари: телефон (товушни рақамли узатиш), видеотелефон, электрон хабарларни узатиш/қабул қилиш, товушларни, , расмларни узатиш/қабул қилиш, факслар узатиш/қабул қилиш, товуш почтаси, видеопочта, Интернетга юқори тезликли кириш, радио/МР3-плеер, караоке, мультиўйинлар, ТВ ва видеоплеер,  144 Кбит/с дан 2 Мбит/с гача тезликда маълумотлар узатиш.

4G авлод тармоқлари. Тўртинчи авлод тармоқлари учинчидан асосан маълумотлар узатиш тезликлари билан фарқланади. Тўртинчи авлоднинг тизим ва стандартлари хозирда ишланмада, тахминий амалга оширилиши 2009 йил.

3G тармоқларининг ривожланиши мультимедиа контентини юқори тезликда юклатиши, электрон почта, файлли иловалар, он-лайн ўйинлар билан ишлаш қулайлиги сабабли  маълумотлар алмашиниш бўйича хизматлар ва сервислардан фойдаланиш сифати ва қулайлигини   абонентлар учун сезиларли яхшилайди.

Мобил алоқа учинчи авлоди технологияси – бу мулоқатга ва ахборотга киришнинг кардинал янги технологиясидир. Абонент ўз сухбатдоши билан нафақат гаплашади, балки уни мобил тармоққа телефон ёки махсус сим-карта ёрдамида уланган видеотелефон ёки ноутбук ёрдамида кўриши, Интернет тармоғи бўйича саёхат қилиши ва интернет- киришнинг ҳамма афзалликлардан фойдаланиши мумкин.     

Маълумотлар узатиш тармоқлари. “Ўзбектелеком” АК хозирда маълумотларни узатиш бўйича кенг спектрли хизматларни, Интернет хизматларини тақдим этмоқда ва Республикада хусусий ва ягона рақамли транспорт тармоққа эгадир. 1997-1999 йиллар қурилган рақамли магистрал телекоммуникация тармоғи Тошкент, Нукус шаҳарлари ва Республика вилоят марказлари орасида юқори тезликли маълумотлар узатиш каналларини (64 кБит/сек дан 2048 кБит/сек гача) ташкил этишга имконият берди. Қувватли транспорт тармоғининг мавжудлиги, бирламчи ва иккиламчи тармоқларга эгалик “Ўзбектелеком” АКга фойдаланувчилар кенг оммасига маълумотлар узатиш тармоғининг хизматларини, Интернет ва унинг иловалари бўйича хизмат кўрсатишга имконият берди.

Маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини ривожлантириш кетма-кетлигини қуйидагича тавсифлаш мумкин:

-         провайдерлар тармоқларини яратиш бўйича хизматлар;

-         глобал Интенет тармоғи билан боғланиш хизматлари;

-         амалий (электрон тижорат, телемедицина, телемаркетинг) хизматлар;

-         жамоа (реклама, маълумотнома, дастурий махсулотлар, бизнес, ўйинлар ва бошқалар) хизматлари;

-         молиявий хизматлар;

-         тармоқ бўйича электрон савдо хизматлари.

Маълумотлар узатиш воситаларининг ва хар хил турлардаги тармоқларда товуш трафиги ва видеоларни қайта ўзгартириш форматлари технологияларининг   бундан буён ривожлантирилиши тақдим этилаётган хизматлар турларини (перечень), жумладан Интернет хизматларини сезиларли оширишга имконият туғдирди.

Хозирги вақтда маълумотлар узатиш тармоғини, “UzNet” ва “ТШТТ” филиаллар тармоқлари билан биргаликда,  ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича сезиларли ишлар олиб борилмоқда.

“UzNet” филиали томонидан тузилган маълумотлар узатиш тармоғи ҳамма вилоят марказларига ва айрим туман марказларига етказилган ва тармоқни ҳамма туман марказларига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари Тошкент шахрида марказий тугунда ташқи канал имкониятини ошириш учун  маълумотлар узатиш транспорт тармоғини  Е1 дан GE гача кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ахборот алмашинишини ва Интернет тармоққа чиқишни таъминловчи, Республика вазирликлари ва идоралари, бир қатор Республикадаги халқаро ташкилотлар ва ваколатхоналар фойдаланувчиларига Веб-хостинг бўйича хизматларни тақдим этувчи идоралараро компьютер тармоғи ўзининг кейинги ривожланишини топмоқда.

Маълумотлар узатиш тармоқлари қўлланган энг янги хизматлар видео конференцияларни ташкил этиш бўйича химатлардир, шунингдек Интернет протоколарни қўллаб Ўзбекистон Республикасининг ҳамма ахолисига          IP-телефония хизматларини кўрсатишдир.

Тармоқ самарадорлигини ошириш, хизмат турларини кўпайтириш учун хар хил компаниялар бу борада ўз ечимларини таклиф этмоқдалар. Жумладан ХХР нинг Huawei  компанияси тармоқларни ривожлантириш бўйича ўз концепциясини эълон қилишган.  

 

12.1. Huawei  компаниясининг корпоратив алоқа учун ечимлари

 Кейинги вақтларда маълумотлар, товуш ва видеони битта мультисервис тармоқда узатиш хизматларини бирлаштириш сезиларли тенденция бўлмоқда, бу янги функциялар ва хизматларни ишлаб чиқиш, қўйилмаларни иқтисодлаш ва ташкилотлар учун самарали ишлаш режими ташкил этиш учун мухим ахамиятга эга.

Корпоратив алоқа учун Huawei  компаниясининг ечимлари soft switch нинг SoftCo серия ускуналари базасида ишлаб чиқилган. Ушбу ечим маълумотларни анъанавий аналог узатиш ва IP ни бирлаштиришга мисол бўлади, бунда маълумотлар, товуш ва видеони мультисервис коммутациялаш функцияларини тақдим этилади. IP-технология хисобига тармоқнинг тақсимланган архитектураси, мобиллик, товуш ва видеоконференциялар, ягона алоқа тизими, хабарлашиш хизматлари ва бошқалар. Бундан ташқари, бу ечим анъанавий идоравий АТС (УАТС) хар хил хизматлари билан мослашгандир. Ушбу ечимни қўллаш корхона алоқасининг самарадорлигини оширишга, тармоққа сарфланадиган умумий харажатларни камайтиришга ва корхонанинг рақобатбардошлиги ошишига сабаб бўлади.

Huawei  компаниясининг soft switch архитектураси базасидаги корпоратив тармоқлар учун ечимлари  хар хил терминалларга киришни,  тармоқнинг ташкил этиш мослашувчи режимидан фойдаланади ва созланадиган Е2Е комплекс ечимни тақдим этган холда   телекоммуникация сохаси ва корпоратив фойдаланувчиларнинг талабларига мос холда қўллаб-қувватлайди.

Корпоратив алоқа учун Huawei  компанияси тизим функциялари  бўйича қуйидаги ечимларни таклиф қилади:

- хизматларни хар хил турлари – ONLI (ягона телефон рақами хизмати, чақириқларни бир пайтда ёки кетма-кет узатиш); аудиоконференция; хабарларни узатиш ва қайта ишлаш универсал тизими (товуш почтаси, электрон почта, SMS ва факсни битта почта қутисига бирлаштиради); мобиллик (телефон рақамини динамик ўзгартириш); нуқта-нуқта туридаги хизматлар (видеоалоқа, видеоконференция, маълумотлар узатиш, электрон “оқ доска”, хар хил иловалардан жамоа бўлиб фойдаланиш); қўшимча хизматлар (“безовта қилинмасин”, “қайноқ линия”, чиқиш чақириқлариничеклаш, чақириқни қайта адреслаш, абонентлар гурухини чақириш ва бошқалар);

- кириш режимлари турлари – УФТТга, IР га, дастурий телефонга, дастурий оператор консолига ва IAD/AG қурилмасига бевосита киришни қўллаш;

- ишончлилик – тизимнинг асосий  компонентларини резервлаш, юкламани баланслаш ва “қайноқ” резервлаш, таъминот манбаи рад этишларига барқарорлик.

Бу ечимлар шубхасиз  Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида ўз аксини топади.

Телекоммуникациянинг тармоқларининг келажак ривожи бу тўлиқ оптик тармоқлардир.

 

12.2. Кенг полосали киришнинг ривожланиш истиқболи

Кенг минтақали (полосали) киришнинг асосий турлари доступа:

- симли кенг минтақали (полосали) киришDSL);

- оптик кенг минтақали (полосали) кириш;

- симсиз кенг минтақали (полосали) кириш: WiMAX, WiFi, WiBro, уяли  (3G).

Симли кириш технологиялари қуйидагича тавсифланади. хDSL технологияси шаҳар телефон тармоғининг симли линияларида юқори тезликли алоқа каналлари хосил қилиш имконини беради. Бу холда эришилаётган тезлик ва узатиш  сифати фақат авваллари оптик толали алоқа линияларида мумкин бўлар эди. хDSL модемлар регенерацияли ёки регенерациясиз битта ёки иккита жуфтли симметрик электрик кабеллар бўйича сигналлар оқимини узатишга мўлжалланган. хDSL ларнинг қуйидаги модификациялари мавжуд:

- ADSL- Asymmetric Digital Subscriber Line;

- HDSL – High-bit-rate Digital Subscriber Line;

- SDSL – Single Pair Digital Subscriber Line;

 -VDSL – Very High-bit-rate DSL

Оптик кириш технологияларини  қуйидагича тавсифлаш мумкин. FTTH    (Fiber To The Home). Бу термин 1990 йиллар охирги телекоммуникация “бум”и пайтида пайдо бўлган ва МДХ давлатларида “тола уйга” деб таржима қилинган.  FTTH нинг ғоясида оммавий абонент ва абонент қурилмасининг арзонлигига урғу берилган. FTTH билан бирга FTTC /FTTB/ FTTP терминлар хам кенг қўлланилади. FTTC (Fiber To The Curb) энг кенг тарқалган маъноси, тола “тугунга (узелга)”  ёки рақамли алоқанинг тақсимлаш тугунига, ёки кабел телевидениенинг тугунига деб тушунилади. FTTB  (Fiber To The Building) – тола бинога. Бунинг потенциал мижозлари – компаниялар-првайдерлар, алоқа ва кабел телевидение операторлари. FTTB нинг хусусияти – охирланма қурилманинг арзон бўлиши шарт эмас, лекин кўпчилик фойдаланувчиларни хизмат билан таъминлаши шарт. FTTB қўлланишларининг асосий мижозлари бизнес мижозлар – алоқа операторладир, FTTB нинг қуввати эса кўп сонли оддий абонентларга етиши керак. FTTP (Fiber To The Premises) – тола компаниялар (бизнес) мулкига. Агар компания ер участкаси, бинолар гурухи, омборхона, битта бино, битта офис ва бошқаларга эгалик бўлса, буларнинг ҳаммаси Premises дейилади. Шунинг учун FTTP нинг маъноси оддий, телекоммуникация бизнесини оптик толали алоқа линиясига уланишидир.

         Симсиз кириш технологияларини қуйидаги операторлар амалга оширади,  жумладан“Ўзбектелеком” АК, “ИСТ-Телеком”, “Бустон” ҚК, “Super iMAX” компаниялари. Симсиз кириш технологияларидан фойдаланиш маълум афзалликларга эга. Уларни қисқача кўриб чиқамиз.

Wi-MAX дан фойдаланиш афзалликлари:

- абонент комплектининг компактлиги, уни иш столига жойлаштириш мумкин;

         - ускунани ўрнатиш осонлиги, ўрнатиш вақти 10-20 дақиқадан ошмайди;

         - абонент қурилмасидан фойдаланишнинг осонлиги;

         - базавий станциянинг бевосита кўриниши бўлмаганда хам ишончли алоқа бўлишлиги;

         - комплекс хизматлар олиш имконияти – ускуна бир пайтнинг ўзида, сифатни пасайтирмасдан, телефония хизматларини олишни, Интернетга киришни ва корпоратив тармоқларни ташкил этишни таъминлайди;

         - хизматнинг чекланган мобиллиги, яъни компания Wi-MAX тармоғи қоплаган зонасидаги исталган янги жойга кўчиб ўтганда, созланишлар сақланади ва алоқа аввалгидай ишлайди;

         - инсталляцияни аренда қилинган бинонинг маъмурияти билан келишиш керак эмас;

         - хизматга уланиш учун сим тортиш ёки деворларни тешиш лозим бўлмайди.

         Wi-Fi дан фойдаланиш афзалликлари:

         - тармоқни кабел ётқизмасдан ривожлантириш мумкинлиги, тармоқни ривожлантириш ва кенгайтириш нархини (қийматини) камайтириш мумкин. Кабель ётқизиш мумкин бўлмаган жойда, масалан бинодан ташқарида ва тарихий ахамиятга эга биноларда симсиз тармоқ хизмат кўрсатиши мумкин;  

         - Wi-Fi қурилмалар телекоммуникация бозорида кенг тарқалган. Хар хил ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмалари эса сервисларнинг базавий сатхида ўзаро боғланиши мумкин;

         - Wi-Fi тармоқ роумингни қўллайди, шунинг учун мизжоз станцияси битта кириш нуқтасидан иккинчисига ўтиб, мухитда харакатда бўлиши мумкин;

         - Wi-Fi бу глобал стандартларнинг тўпламидир. Уяли телефонлардан фарқли равишда, Wi-Fi ускунаси дунё бўйича ҳамма мамлакатларда ишлаши мумкин.

         Симсиз кириш технология (Wi-Bro). Samsung компанияси Wi-MAX симсиз алоқа стандарти учун янги ечим топди ва унинг асосида уяли алоқа учун хусусий Wi-Bro (Wireless Broadband кенг минтақали (полосали) симсиз алоқа) стандартини ишлаб чиқди. Samsung компанияси мутахассисларининг таъкидлашича Wi-Bro нинг WiMAX қурилмалари билан мослиги сақланиб қолган, Wi-Bro адаптерлари кам энергия таъминотли бўлганлиги сабабли, улар билан уяли телефонларни жихозлаш ва шунингдек уларни ноутбукларга жойлаштириш режалаштирилмоқда.

         Ўзбекистонда мобил алоқанинг ривожланиш тенденциялари.

Мамлакатимизда мобил алоқа стандартларини жорий этилиши қуйидагича бўлди. 1991 йил (1G) – NMT-450 стандарти, 1994 йил (1G) – АMPS/DAMPS стандарти,  1996 йил (2G) – GSM стандарти,  2004 йил  (2,5G) – CDMA-1x  стандартлари (CDMA800, CDMA-450), 2009 йил (3G) -  CDMA-1x-2000 (CDMA800 EV-DO Rev A,  CDMA-450 EV-DO Rev A) стандарти ва 

 (3G) – UMTS стандарти жорий этилиши режалаштирилган.

         Кенг полосали киришнинг йиллар давомида ўзгариш динамикаси  7.1-расмда келтирилган. Расм тахлили “охирги миля” телекоммуникация технологияларини ривожланиш замонавий босқичида мис симлардан фойдаланишга қизиқишлар камайиб бораётганини кўрсатади. Мис линиялар ўрнига оптик толали линиялар ва симсиз (мобил (уяли) ва WiMAX симсиз кенг минтақали кириш) технологиялар кириб келяпти, улар оммавий  авжига яқин келажакда чиқиши мумкин. Мобил (уяли) абонентлар 2010-2012 йиллар авжига етиб сўнгра камайиши мумкин.

         Хозирги пайтда Ўзбекистон республикасида симсиз технологиялар, шунингдек мобил ва WiMAX симсиз кенг минтақали кириш технологиялари кенг жорий этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


12.1-расм. Кенг полосали киришнинг йиллар давомида ўзгариш динамикаси

 

12.3. Фотон технологияси асосидаги телекоммуникациянинг

оптик тармоқлари

Кейинги ўн йилликлар телекоммуникациянинг жадал суратларда ривожланиши билан характерлидир, бу ривожланиш кўп жихатдан микроэлектроника ва материалшуносликнинг ютуқларига асосланган бўлиб, ахборотни самарали тақсимлаш, қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек тизим ва узатиш мухитининг ўтказувчанлик қобилиятини кескин ошириш имконини берди. Замонавий телекоммуникациянинг бош хусусияти  – сигналларни рақамли кўринишда узатиш ва қайта ишлашдир, бунинг назарий асосида аналог сигнални эквивалент дискрет, яъни рақамли сигнал билан алмаштириш мумкинлиги хақидаги Котельников (Шеннон) назарияси ётади. Рақамлаштириш, уларни амалга ошириш имконияти бўлгунга қадар шакллантирилган илмий ғояларни жорий этиш имконини берди ва бунинг натижасида, аналог тизимларга нисбатан кенгайтирилган хизматлар спектрига эга, иқтисодий самарали рақамли алоқа тизимларини қуриш имконияти туғилди.

Ҳамма телекоммуникация технологиялари, жамиятни ахборотлаштириш жараёнининг жадаллашиши сабабли, хажми жуда тезда ошиб бораётган ахборотларни узатиш учун юқори тезликли каналларга мухтождирлар. Бу ахборот тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти ва мослашувчанлиги ортиши орқали яққол намоён бўлмоқда. Битта фойдаланувчига нисбатан хисоблаганда ўтказиш минтақаси (полосаси)  кескин ортмоқда. Бунинг натижаси сифатида, Интернет ресурсларидан фойдаланиш кескин ортиши кузатилмоқда – бахолашга қараганда ахборот оқимининг ўртача хажми дунёда битта фойдаланувчига нисбатан хисоблаганда йилига 8 марта ортмоқда.

Узатилаётган ахборотлар хажмининг бундай ортишини фақат сигналларни узатиш мухити сифатида оптик толани жалб этиш орқали хал қилиш мумкин. Бу узоқ масофали телекоммуникация магистралларига, шунингдек локал хисоблаш тармоқларига хам  мансубдир.

Оптик тола хозирги пайтда ахборотни узатиш учун энг мукаммал физик мухитдир, шунингдек етарлича олис масофага ахборотларнинг катта оқимларини узатиш учун энг истиқболли мухит деб хисобланади. Толанинг афзаллиги – регенерация участкаларининг узун бўлишига имкон яратувчи сўниш ва дисперсиянинг озлиги, ахборотни катта тезликда узатиш имконини берувчи юқори тўсқинбардошлик ва ўтказиш минтақасининг (полосасининг) кенглигидир.

Бугунда оптик тола амалда ахборотни узатиш билан боғлиқ бўлган ҳамма сохада қўлланилмоқда. Агар шахсий компьютер даражасида оптик толали интерфейс симли билан эндигина яккахол курашаётган (единоборство) бўлса, магистрал тамоқларни қуришда эса оптик толанинг сўзсиз хокимлиги аллақачондан факт бўлиб қолган. Оптик толанинг тижорат аспектлари хам унинг фойдасига гапирмоқда – тола кварцдан, яъни қум асосида тайёрланади, қумнинг захираси эса жуда кўпдир.

Хозирги пайтда бутун дунё бўйича алоқа хизматларининг ҳамма тақдимотчилари (поставшики) бир йилда бир неча ўн минг километрли оптик толали кабелларни ер остига, океанлар, денгизлар, дарёлар тубига, тоннелларга, ЛЭП бўйича ва коллекторларга ётқизмоқдалар. Жуда катта компаниялар, жумладан IBM, Lucent Technologies, Nortel, Corning, Alcoa Fujikura, Siemens, Pirelli компаниялари оптик толали технологиялар сохасида интенсив тадқиқотлар олиб боришмоқда. Энг прогрессив технологиялар қаторида зич спектрли мультиплексирлашни  DWDM (Dense Wavelength Division Multiplexing) ва нол бўлмаган аралаш дисперсияли толани TrueWave (Lucent Technologies) ёки DWDM сигналини узатиш учун махсус мўлжалланган SMF-LS (Corning) кўрсатиш мумкин.

Бу тадқиқотларнинг натижасида 1996 йилда битта толада 55та DWDM каналларини мультиплексирлашга эришилди, бунда битта каналнинг узатиш тезлиги 20 Гбит/с бўлиб, йиғинди натижасида 1,1 Тбит/с тезликка эришилди.

Хозирда мавжуд бўлган тизимлар 100 ортиқ каналларни қўллаши, натижада бир неча ўнлаб гигабит секунд ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлиши мумкин.

Ривожланишнинг кейинги босқичи фотониканинг ривожланиши бўлди. Бу йўналишнинг имкониятлари, толанинг “сувли кирланиши”ни йўқотиш ва DWDM технологияларини қўллаш, шунингдек сигналларни регенерациялашнинг энг мухим функцияларини ва рақамли оқимларни коммутациялашни  оптик сигналларни электрик сигналларга ўзгартирмасдан бевосита оптик диапазонда амалга ошириш хисобига толада қўлланилаётган частота полосасини кенгайтириш ва узатиш тезлигини 300 Тбит/с гача ошириш билан боғлиқдир.

Зич мультиплексирлаш усули пайдо бўлиши билан, шунингдек трафикни шакллантириш, хизмат кўрсати ва узатиш бўйича ҳамма функцияларни бажариш имконини берадиган қурилмаларни ишлаб чиқилиши ва бу хол тўлиқ оптик мухитда бўлишлиги учун оптик тармоқлар, шунингдек улар асосида қурилган глобал тармоқлар мустақил технология сифатида эътироф этилди.

Глобал тармоқлар (Wide Area Networks, WAN), улар шунингдек территориал, компьютер тармоқлари хам деб аталади, катта территорияларга –вилоят, регион, мамлакат, континент ёки ер шарининг ҳамма жойига тарқалган абонентларнинг катта сонига ўзининг сервисларини тақдим этишга  хизмат қилади.

Телекоммуникацияларнинг ривожланиш эволюцион жараёнининг охирги мақсади – Глобал ахборот инфраструктурасини () яратишдир, у  фойдаланувчиларга хизматлар тўпламини тақдимлайдиган, очиқ иловалар тўпламини таъминловчи ва ахборотнинг ҳамма турларини қамровчи ва уни исталган жойда исталган вақтда мақбул нархда ва сифат билан олиш имкони таъминлайди.

Алоқа каналларининг жуда узунлиги сабабли глобал тармоқларни қуриш жуда катта харажарларни талаб қилади, унга кабелларнинг нархи ва уларни ётқизиш бўйича ишлар, коммутацион ускуналар ва каналнинг зарурий ўтказиш минтақаси (полосаси) ни таъминловчи оралиқ аппаратураларга харажатлар, шунингдек катта территорияларга тақсимланган телекоммуникация тармоқларининг аппаратураларини ишлаш холатида сақлаш учун эксплуатацион харажатлар киради.

Глобал компьютер тармоқларининг типик абонентлари, турли шаҳар ва мамлакатларда  жойлашган, ўзаро маълумотлар алмашиниш зарурати бўлган, корхоналарнинг локал тармоқларидир.

Глобал тармоқлар одатда йирик телекоммуникация компаниялари томонидан абонентларга пуллик хизмат кўрсатиш учун яратилади.

Глобал хисоблаш тармоқларидан ташқари ахборотларни узатиш территориал тармоқларнинг бошқа турлари хам мавжуддир. Биринчи навбатда булар бир неча ўнлаб йиллар давомида ишлаб келаётган телефон ва телеграф тармоқлари, шуниндек телекс алоқадир.

Глобал тармоқларнинг нархи ўта юқорилиги сабабли ягона глобал тармоқни яратиш узоқ вақтли тенденцияси мавжуддир, бу тармоқ исталган турдаги маълумотларни узатиши мумкин: компьютер маълумотлари, телефон сўзлашишлари, факслар, телеграммалар, телевизион тасвирлар, телетекс (иккита терминаллар орасида маълумотлар узатиш), видеотекс (тармоқда сақланаётган маълумотларни ўз терминалига олиш) ва бошқалар. Телекоммуникация хизматларини интеграциялаш учун дастлабки технология ISDN ўтган асрнинг 70-йилларида ривожлана бошлади. Хозирча тармоқларнинг хар бир тури алохида ишлаб турибди ва уларнинг энг қалин интеграцияси умумий бирламчи тармоқлар – PDH ва SDH тармоқлардан фойдаланиш сохасида амалга ошрилган, бугунда уларнинг ёрдамида коммутацияланувчи тармоқларда доимий каналлар тузилмоқда. Технологияларнинг ривожланиш янги босқичида  интеграцияланган тармоқларни яратиш, янги мерос ном билан Broadband ISDN (В-ISDN) давом этмоқда, яъни кенг полосали (юқори тезликли) хизматлари интеграцияланган тармоқлар. В-ISDN тармоқлар универсал транспорт сифатида АТМ технологияларига асосланади ва тармоқнинг охирги фойдаланувчиларига турли шаклдаги ахборотларни – компьютер маълумотлари, аудио- ва видеоахборотларни тарқатиш учун юқори сатхдаги турли хизматларни, шунингдек фойдаланувчиларнинг интерфаол ўзаро боғланишини қўллайди.

Бу ўта катта хажмдаги ахборотларни узатиш фақат телекоммуникациянинг оптик тармоқлари асосида бўлиши мумкин.

Телекоммуникация оптик тармоқларини ривожлантириш нархи пастлигини ва мавжуд  тармоқ технологиялари билан мослаштириш осонлигини, шунингдек ўтказиш кенглигининг амалда чекланмаганлигини хисобга олганда, яқин вақтларда телекоммуникациянинг глобал ва магистрал тармоқлари тўлиқ оптик тармоқларга ўтишини кутиш мумкин.

Телекоммуникациянинг кенг минтақали (полосали) оптик толали тармоқлари ўзаро боғланиш электрон мухитнинг янги шаклларини, бизнес-ечимлар, ўқитиш бўйича таклифларни, шунингдек ахборот-коммуникацион технологияларнинг ривожланиш янги босқичини – грид –компьютингни амалга ошириш учун имконият очмоқда.

Хозирги кунда улкан тақсимланган тармоқни тузиш мумкин, лекин участкалар орасида маълумотларни алмаштириш мураккаб бўлади, уларни фойдаланилаётган маълумотлар узатиш тармоғи асосида ягона ресурсга бирлаштириш эса хозирча мумкин эмас. Бу катта хажмдаги ахборотларни, катта маълумотлар базасини (БД) қўшимча хисоблаш ресурсларини талаб қиладиган хисоблашларни бажариш учун, континентлар орасида тезкор алмаштиришга имкон бермайди.

Бу муаммоларни ечиш учун айрим мамлакатларда Грид лойихалари амалга оширилмоқда.

Хозирда Россия мухим бир лойиха, “Поларнет-грид” лойихасини таклиф этган. Бу лойиха ахборот коридорини ташкил этиш учун Европа, Шимолий Америка ва Осиёни энг қисқа арктик маршрут билан боғловчи уникал сув ости оптик тола тизимини қуришга мўлжалланган. Бу оптик магистрал  умумий узунлиги 19500 километр бўлиб  Лондон шахрини Алеут оролларидаги Датч-Харбор пункти билан боғлаши кўзда тутилган.

Тахмин қилинишича, Поларнет лойихасини амалга ошириш натижасида грид- компьютингнинг бирлик ахборотга сарф харажатлари         5 марта камайтирилади. 

 

12.4. Оптик элементлар базасидаги халқаро

телекоммуникация тармоқлари

Замонавий бизнес мамлакатлар ва давлатларни сакраб ўтди. Замонавий тадбиркор хаётнинг асосий хусусияти – ахборотларни интенсив айирбошлашга талаблардир. Ахборотларни алмашиниш интенсивлигининг ортиши ва компаниялар фаолиятининг географик масштаблари кенгайиши халқаро ахборот тармоқларида специфик излар қолдирмоқда.

Аниқланма бўйича, халқаро тармоқ – ахборот тармоғи бўлиб, унинг компонетлари бир нечта мамлакатларда жойлашгандир. Халқаро тармоқларнинг хусусияти – алоқа линияларинг нархлари баландлиги. Битта мамлакат худудидаги алоқа, халқаро линиялардаги алоқага нисбатан бир даражага арзондир, бу нисбат алоқа турларига боғлиқ эмас. Шунинг учун халқаро тармоқлар билан ишлаганда ахборотларни қисиш хар усуллари, шунингдек терминал ускуналарининг рад этишга бардошлигини ошириш жуда мухим ахамиятга эгадир.

Халқаро тармоқлардан фойдаланиш билан боғлиқ яна мухим муаммолардан бири  -  телекоммуникацион стандартлар, алоқа линиялари ва фойдаланилаётган ускуналарнинг турли хиллигидир.  Халқаро тармоқларнинг яна бир хусусияти уларнинг катта географик масштаблар билан боғлиқлиги ва мониторинг ва бошқариш тизимларига айримча талаблардир.

Телекоммуникацион инрфаструктуранинг турли мамлакатларда ривожланиш даражасининг фарқи каттадир, бу эса ўша мамлакатларда қўлланаётган тизимларда катта из қолдиради. Технологиянинг жуда тез ривожланиши бундай шароитда қўшимча муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Дунё жуда хам интеграллашмоқда, уни ахборотлаштириш жуда катта тезликда ўсмоқда. Бундан қуйидаги хулосани айтиш мумкин – халқаро телекоммуникация тармоқлари шундай лойихалаштирилиши керакки, уларни бўлаётган ўзгаришларга ортиқча харажатларсиз тезда мослаштириш имконятга эга бўлиши лозим.

Халқаро тармоқлар, хусусан оптик халқаро тармоқлар жуда специфик телекоммуникацион мухитдир. Бу специфика улардан фойдаланиш хосил бўладиган муаммоларг ва улар ечимига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Кейинги йилларда хар хил лойихаларни амалга ошириш натижасида умумий узатиш тезлиги 12 Гбит/с трансатлантика ва 6,98 Гбит/с тинч океани  оптик телекоммуникация тармоқлари фойдаланишга топширилган.

Уларнинг айримлари хақида ахборот бериш мумкин. Project Yellow лойихаси Шимолий Америка (Нью-Йорк) ва Европани (Англия) боғловчи, узатиш тезлиги 320 Гбит/с дан  1,28 Тбит/с гача ўзгартирилиши мумкин бўлган, кенг полосали узунлиги 6000 километр сув ости магистрали;  TAT-14 – WDM технологияси қўлланган 14-нчи трансатлантик телефон кабель тизими. Сиғими 640 Гбит/с,.  STM-64 тизими қўлланган оптик сув ости кабели АҚШни халқа топологияси бўйича Буюкбритания, Франция, Голландия, Германия ва Дания билан боғловчи магистралдир; Apollo тизими – умумий узунлиги 13000 километр, узатиш тезлиги 3,2 Тбит/с гача, АҚШ, Буюкбритания ва Францияни иккита йўлча билан боғлайдиган сув ости магистрали. Apollo тизими оптик элементлар базасида яратилган нуфузли халқаро телекоммуникация тармоғидир; Япония, Гавай ороллари ва АҚШ боғловчи сув ости узунлиги 225000 километр ТРС-5 (Trans-Pacific Cable – 5)оптик магистрал; узунлиги 30500 километр, жумладан 28900км сув ости кабелли оптик магистрал  Southern Cross Австралия, Янги Зеландия, Гавай ороллари ва АҚШни боғлайди; PC-1 (Pacific Crossing – 1) оптик-толали  узунлиги 21000 километрли халқали тармоқ АҚШ ва Осиёни боғлайди.

Шундай қилиб, қуйидагиларни таъкидлаш мумкин, фотон технологияси асосидаги телекомуникация тармоғи истиқболли тармоқдир; Ер шари умуман олганда юқори тезликли оптик толали халқалар билан ўраб олинган, бу тармоққа уланган исталган миллий телекоммуникация тармоғи исталган мамлакат телекоммуникация тармоғига кириши мумкин.

 

12.5. Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғи ҳолати

Хозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғи ҳолатини қуйидагича тавсифлаш мумкин:

- Халқаро телефон коммутация маркази – 4 та:

- Шаҳарлараро телефон станциялари – 13 та;

- Умумий сиғим 95 159 порт (канал);

- Ишлатилган сиғим 78 444 порт (канал);

- Халқаро пакет коммутация маркази – 1 та (515 Мбит/с).

- Маҳаллий телефон тармоғи: жами 2 041 та телефон станция, умумий ўрнатилган сиғим – 2 067 037,  фойдаланилаётган сиғим – 1 818 400;

- Мобил коммутация марказлари(CDMA 450) – 5 та: умумий сиғими 120,0 минг рақам, база станциялари сони 153 та.

Маҳаллий телефон тармоғининг бугунги ҳолатини қуйидаги тавсифлаш мумкин:

     - Шаҳар телефон тармоғи: жами 485 та телефон станция, умумий ўрнатилган сиғим – 1 709 519, фойдаланилаётган сиғим – 1 553 166; шаҳар телефон тармоғи тўлиқ  - 100 фоиз рақамли технологиялар билан жиҳозланган.

- Қишлоқ телефон тармоғи: жами 1 556 та телефон станция, умумий ўрнатилган сиғим – 359,3 минг, шундан рақамлиси – 107,6 минг, яъни -----%

Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғини ривожлантирш борасида қуйидаги долзарб вазифалар бажарилиши лозим:

1.     Халқаро телекоммуникация тармоқларига уланишни кенгайтириш:

                - Қирғизистон        Андижон–Ош               – (STM-16)

                - Тожикистон         Денов-Турсунзода                – (STM-16)

               - Қозоғистон Қўнғирот-Бейнау                  – (STM-16)

               - Афғонистон          Термиз-Хайратон                 – (STM-16)

2.     Халқаро коммутация марказларини ва шаҳарлараро телефон станцияларини кенгайтириш.

3.     Интернет тармоғини халқаро даражада 1 Гбит/с га етказиш.

4.     Магистрал тармоқда DWDM технологиясини қўллаш ва зонаичи транспорт тармоғини кенгайтириш:

            - Тошкент – Бухоро DWDM/SDH;

            - Тошкент – Фарғона водийси DWDM/SDH;

            - Тошкент – Олмалиқ –Бегетелек –Қўқон рақамли РРЛ.

5.     Маълумотлар узатиш тармоғини вилоят даражасида
10 Гбит/с, туман даражасида 1Гбит/с тезликка етказиш
:

            - Тошкент – Фарғона водийси IP/MPLS – 10 Гбит/с, 1 Гбит/с:

            - Тошкент – Бухоро йўналишида IP/MPLS – 1 Гбит/с.

6.     CDMA-450 мобил алоқа тармоғини кенгайтириш:

             - Шимолий ҳудудларда 20 та БТС ва Бухоро коммутатори     имкониятларини кенгайтириш.

7.     Қишлоқ телекоммуникация тармоғини рақамлаштириш ва кенгайтириш:

        - «Коинот» ОАЖнинг 42 минг сиғимли рақамли телефон станцияларини ишга тушириш.

8.     Инфратузилма объектларини алоқа билан таъминлашни тезлаштириш:

       - «Коинот» ОАЖнинг рақамли телефон станциялари ва CDMA-450 тармоғи орқали ташкил этиш.

9.     Қўшимча хизмат турларини кенгайтириш:

      - Тошкент шаҳар махсус алоқа хизмати боғламасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш.

10.            Кенг полосали хизматларни кўрсатиш бўйича сўнгги мил муаммоларини ҳал қилиш:

       - абонент линияларида xDSL технологияси (MSAN ва б.) қўллаш;

       - кўп қаватли бинолар, идораларга FTTx технологиясига ўтиш;

       - CDMA, WiMax технологиялари асосида симсиз алоқани ташкил қилишни кенгайтириш;

       - видеотелефон, IPTV, VoD, TvoD ва бошқа  интеллектуал хизмат турларини жорий қилишни тезлаштириш.

Ўзбекистонда тармоқланган рақамли транспорт тармоғини яратилганлиги,  ҳамма табақа фойдаланувчиларининг маълумотлар узатиш хизматларига, шу жумладан Интернет тармоғи хизматларига талабларини тўлақонли қондириш мақсадида, маълумотлар узатиш замонавий технологияларини ва янги мультимедиа хизматларини жорий этиш  учун платформа яратди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқлари ва воситалари – бу соханинг ривожланаётган мажмуасидир. 

 

 

Назорат саволлари

 

1.Янги авлод конвергент тармоқларнинг ривожланиш босқичларини тушунтиринг.

2.Маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини ривожлантириш омилларини тушунтиринг.

3. Huawei  компаниясининг корпоратив алоқа учун ечимлари қандай?

4.Кенг полосали киришнинг ривожланиш истиқболи

5.Фотон технологияси асосидаги телекоммуникациянинг оптик тармоқлари тузулиши мавжудми?

6. Халқаро телекоммуникация тармоқлари оптик элементлар базасини тузиш сабабларини тушунтиринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

АДАБИЁТЛАР

1.

Росляков А.В. Сети следующего поколения NGN. - Эко-Трендз, 2008. 424с.

2.

Бакланов И.Г. NGN:принципы построения и организации/под редакции Ю.Н.Чернышова-М.Эко-Трендз.2008.-400с.

3.

Олифер В.Г., Олифер Н.А. «Компьютерные сети» 3-е издание, 2006г

4.

Гольдштейн А.Б. «Модернизация сетей доступа в эпоху NGN». Журнал: Вестник связи. №6, 2003г.

5.

Голъдштейн А.Б. Softswitch .СПб.: Санкт-Петер-бург, 2006. — 366 с.

6.

Голъдштейн Б.С. “Сети NGN. Оборудование IMS”, СПб ГУТ 2010.

7.

Кучерьявий А.Е.,Гильченок Л.З., Иванов А.Ю. Пакетная сеть связи общего пользования-СПб.Наука и техника.2004., 272с.

8.

Садчикова С.А. «Сети связи следующего поколения NGN». Конспект лекций. /ТУИТ. 275с. Ташкент, 2011

9.

Садчикова С.А. Еркинбаева Л.Т. Сон В.М. «Сети связи следующего поколения NGN. Часть 1. Протоколы сети NGN.» Методическое пособие для практических занятий/ ТУИТ. Ташкент 2009.

10.

Усманова Н.Б. ЯНГИ  АВЛОД  ТАРМОҚЛАРИ: NGNнинг ташкил этилиш тамойиллари Ўқув қўлланма. ТАТУ.,Тошкент – 2011

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Кейинги авлод конвергент тармоқлари»

 фанидан  маърузалар матни тўплами

“Телекоммуникация технологиялари” 5311300 таълим йўналиши бакалаврлар учун

 

 

 

ТАТУ  ИУК мажлисида  (   - сонли баённома, ____2016 й.) муҳокама қилинди ва нашрга тавсия этилди

 

 

 

 

 

 

 

 

Тузувчилар :                        А.М.Эшмурадов

                                             Д.Т. Норматова

                                                                                       

 

Масъул муҳаррир:              С.А.Садчикова

 

 

 

Муҳаррир                         З.Б. Раджабова