УДК 656.3.82

Тузувчилар:

Ф.М.Қодиров,

М.Р.Мирзаева,

Р.Р.Рахманбердиев

 

Ўкув-методик қўлланма. ТАТУ. 2014 143 б.

Методик қўлланма «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг барча йўналишдаги бакалаврлар ҳамда касб-хунар коллежлари ўкувчиларини тайёрлаш учун ишлаб чикилди.

«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» курсининг намунавий дастурлар асосида тузилди.

Компьютерларда ишлаш хусусиятлари ҳаёт фаолияти хавфсизлиги нуқтаи назаридан тахлил қилинади, зарарли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш факторлари кўриб чиқилади, организмга таъсирининг меъёрий талаблари келтирилади, ХК операторининг иш фаолиятини ва соғлиқни сақлашга қаратилган санитар-гигиеник ва ташкилий-техникавий чора-тадбирлар тавсия этилади.

 

 

 

 

 

 


 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚОМИТАСИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан  “Видеотерминаллар билан ишлаганда техника хавфсизлиги”   

 ўқув қўлнма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент 2014

 

 

 

 

Кириш

Йигирманчи аср инсон фаолиятининг улкан ютуқлари билан нишонланди, атомнинг бўлиниши ва атом энергиясидан фойдаланиш, инсоннинг космосга чиқишию, турли сайёраларни чуқур ўрганиш, юрак ва мияда ноёб операциялар қилиш. Лекин XX асрнинг иккинчи ярмини хақли равишда компьютер асри деб аташ жоиздир, чунки бехисоб имкониятга эга компьютер техникасисиз улкан ютутқларни қўлга киритишни, умуман компьютер иштирокисиз хеч қандай сохани тасаввур қилиб бўлмайди. Лекин улар баъзи бир инсонлар учун хатто яшаш жойигина бўлиб қолмай, балки компьютер экрани олдида ўз ўлимини топаётган алоҳида виртуал дунёга айланди.

Компьютер аввалбошдан худди шу мақсад учун, яъни инсонларни ва техникани йўқотиш учун яратилди. Биринчи электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) Пенсильвания университетида иккинчи жахон уруши тугаши биланоқ АҚШ ҳарбий махкамаси маблағига яратилиб, артиллерия снарядларининг учиш траекториясини ҳисоблашга мўлжалланган эди. Бу бахайбат машинанинг оғирлиги 50 тоннага яқин бўлиб, бир пайтни ўзида 20 та сонни эслаб қолар эди. Ўша давр учун бу машина, яратилишига бир ярим йил ва 480 минг доллар сарф бўлганига қарамай, техника мўьжизаси эди. Бу машина 12 соат талаб қиладиган масалаларни 30 секундда «чақиб» ташлар эди.

Лекин ҳисоблаш техникасини такомиллаштириш илдам қадамлар билан борарди ва 1975 йил биринчи хусусий компьютер пайдо бўлди. Ҳозирги пайтда ўзининг ихчамлиги, улкан имкониятлари ва хотираси, феноминал ҳисоблаш тезлиги билан инсон фаолиятининг турли сохаларида ишончли ёрдамчига айланди. Хатто яқин орада ўзининг яратувчиси бўлган инсондан 16 миллиард нейронларнинг ўзаро алокасига асосланган миясининг фикрлаши борасида ўзиб кетиши мумкин.

Шуни қайд қилиш лозимки, ишлаб чиқаришда илк бора ЭҲМ афзалликларини турли йўналишда ишловчи операторлар (энерготизим, аэродиспетчерлар, мартен печлари операторлари, учувчилар)   хис этдилар. Улар

 

Видеотерминаллар (ВДТ) - ахборотларни акс эттирувчи монитор экранлари ёрдамида кўзатилаётган объект ҳолати ёки технология ва бошқа жараёнларнинг ўтиши хақида, назоратдаги ва бошқарувдаги параметрларнинг динамикасини кўриш каби тўлақонли тасаввурга эга бўлдилар. Ижод билан машғул шахслар учун турли илмий, техникавий, эвристик масалаларини қўйиш ва ҳал қилиш, турли интеллектуал ва компьютер ўйинларини яратиш имконини берди, бу ўйинлар нафақат болаларни, хатто катталарни ҳам жалб қилиб, ўзининг ишлаб чиқариш функцияларига ҳам зарар келтира бошлади, тахминан 30 % машина вақти муассасаларда турли хил компьютер ўйинларига сарф бўла бошлади. Шунинг учун АҚШ 1994 йил давлат ишларида жалб бўлган ходимларга иш пайтида ўйинлар билан машғул бўлишни тақиқловчи қapop қабул қилди.

Компьютерлар оператор, иқтисодчи, редактор, бошқарма ходими, депутат ва хатто президентларнинг ишларида содиқ ёрдамчига айланди (67-ёшли Джордж Буш 1991 йили "Ўқиш хеч қачон кеч эмас" деб, ўзи учун янги иш бўлган Oқ уйнинг Овал хонасига ўрнатилган хусусий компьютер клавиатурасига ўтирди).

Компьютерлар кундалик ҳаётга шаҳдам кириб келди, миллионлаб инсонларнинг ишида, уйидаги турмуш тарзини буткул ўзгартириб юборди, бу ўз йўлида компьютерларни инсон ҳаётига турлича таъсири бир қатор бетобликларнинг сабабчиси бўлиб, ҳозир ҳам тиббиёт ходимларни, социолог ва бошқа мутахассисларнинг эътиборини жалб қилиб келаяпти, яъни кенг маънода ижтимоий муаммога айланиб, ҳисоблаш техникаси фойдаланувчисининг соғлигига таъсир этмоқда. Бу таъсир анча олдин кундалик ҳаётда мустахкам ўрин олган давлатларда пайдо бўлди. Чет эл кўрсаткичларга кўра 1998 йили АКШ да 100 кишига 57 та (1995Й.- 48) компьютер тўғри келган бўлса, Швейцарияда - 48 (43), Швецияда - 43 (34), Финляндияда - 31 (24), Францияда - 24 (18), Италияда - 14 (11), Испанияда - 12 (11) бўлган. Шунга қарамай, компьютерлар бизнинг турмуш тарзимизга ҳам илдам кириб келди.

Компьютер даврининг «сувости тошлари» хақида дастурчи-мухандис Е.Голомолзин “Санкт-Петербургские ведомости журналида қизиқарли фикрларни баён этди. Унинг фикрича, умумий компьютерлаштириш ўз ичига бир неча камчиликларни олади, улардан биринчиси, қанчалик хайратли бўлмасин, ахборотни киришнинг қийинлашувидир. Агар илгари бирор ахборотни олиш учун китобни олиб, керакли бетини ўқиш кифоя бўлса, ҳозир керакли ахборотни магнит ёзувидан тушуна олувчи товушга, матнга, шаклга келтира оладиган таржимон-компьютер даркор бўлиб, таржимон йўқлиги ахборотга эга бўлишдан маҳрум этади. Яна бир хавф - бу техниканинг ташқи таъсирларга (электр токи, кучланишнинг ўзгаришига) берилувчанлиги бўлиб, кучли табиий ёки сунъий электромагнит майдони таъсирида ахборотларни буткул ўчиб кетишидир. Таъсирчан, асаби бўш инсонларда компьютер билан мулоқот худди наркотик сингари боғлаб қўяди. Кўпгина ўрта ёш аёллар, кундалик ҳаёт қийинчиликларидан чалғиш мақсадида навбатдаги лотин америка сериалларини беришини кутиши, телевидения дастурларига боғланганликлари билан, улар пассив кўзатувчи бўлиб, активлигини ошириш телевиденияни бошқа дастурига ёки каналига ўтиши билан кифояланади. Компьютер билан мулоқот эса буткул ўзгача бўлиб, фойдаланувчи экрандаги ҳаётга бевосита кира олади, уни бошқаради, жараённи ўзгартиради, қapop қабул қилишга аралашади, яъни шу реалликда яшайди. Виртуал ҳаёт имкониятлари реалдагидан анча кенг бўлганлиги (космик саёхатлар қилиши, катта тезликда автомобилда юриши, шу билан бирга ҳеч қандай жарохат олмаслик кафолати) ўз домига максимал даражада тортади, унга қайта-қайта мурожаат этишга ундайди.

Аралашиб кетолмайдиган инсонлар учун компьютер тармоғи мулоқот эхтиёжини қондирувчи деярли ягона имкониятга айланди. Электрон наркотик”ка  боғланиб    қолишдан бошқа яна бир нохушлик мавжуддир. Кўпгиа изланишлар шуни кўрсатдики, компьютер ўйинларини анъанавий ўйинлардан устун қўйган болалар тасаввур қилиш, фикрлаш, қизиқувчанлик каби сифатларнинг ривожида орқада қолиб, ўрнига фақат тез таъсирчанликнигина олаяпти.

Компьютер техникасининг ўзига хослигига яна бир мулохаза. Агар аввалги техника янгиликлари: телефон, ав­томобиль, самолёт инсонга фақат механик қўшимча бўлган бўлса, компьютер эса инсонни машинадан устун қўювчи онгига таъсир кўрсатмоқда. Компьютерларни ҳаётимизга киришининг ижтимоий ва бошқа аспектларида яна тўхтамасдан, «қора қутидан» билмай фойдаланиш, афсуски кўплаб хавф-хатарларни ўз ичига қамраб олганлигини қайд этиш жоиздир.

Ҳар қандай ҳодиса: табиий ёки техноген, ижтимоий ёки сунъий - ўзида аввал бошдан ижобий ва салбий асосга эга бўлади. Инсон фаолиятининг турли соҳаларига кириб келган компьютерлаштириш ҳақиқий илмий-техник революция бўлиб, ижобий тарафлари билан бир қаторда ҳар қандай илмий-техник прогресс каби инсон соғлиғига ва яшаш муҳитига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Видеотерминаллар билан ишлаганда бу таъсир кўришни ёмонлашувида, таянч-ҳаракат тизимини касалланишида, хомиладорлик жараёнининг ёмон кечувида, тери касалликларида, аллергик реакцияларда, асаб касалликларида намоён бўлади.

Ҳисоблаш техникасидан ишлаб чиқаришда ва бошқа фаолият соҳаларидаги фойдаланиш афзалликларини бир чеккага суриб, бу китобда компьютердан кенг фойдалангандаги негатив оқибатлар: алоҳида фойдаланувчи ва персоналнинг ишлаш қобилиятига ва саломатлигига таъсири, ҳамда уларни профилактикаси ва ҳимояси учун зарур чора-тадбирлар таклиф этилади.

Шу мақсадда видеотерминаллар билан ишлаганда нафақат компьютернинг, балки ишлаб чиқариш муҳитининг ўзига хос зарарли ва хавфли факторларининг ўзгача хусусиятлари тахлил қилинади. Бу факторларнинг таъсирини чегараловчи меъёрий талабларга, иш жойини ташкил этишга, меҳнат ва дам олиш тартибини яхшилашга, асбоб-ускуналар параметрларининг эргономик талабларига, ўлчов усулларига, атроф-муҳит ва мониторларнинг параметрларини баҳолашга ва ҳ.к.га асосий эътиборни қаратамиз.

Бу ва бошқа саволлар баёнини чет эл нашрларининг маълумотларини умумлаштириб, хусусий компьютерда (ХК) ишлаш хусусиятларини кўриб чиқишдан бошлаймиз.

1. Компьютерда ишлаш хусусиятлари

 

Компьютерлар билан мулоқот ташқаридан қараганда оддий кўриниши бир тарафдан фойдаланувчиларнинг субъектив сезгилари билан, иккинчи тарафдан у ёки бу ишлаб чиқариш факторларининг       турли хил реакцияларини излаш билан тасдшушнаяпти.

Компьютерларда ишлаш биринчи навбатда экрандаги тасвирни қўлёзма ёки босма материаллар матнини ажратиш, машина ёзуви, графика ишлари ва бошқа операцияларни биргаликда ўзлаштириш билан боғлиқ бўлиб, кўзни толиқишига олиб келиши ялтираш, липиллаш ва бошқа шу каби экран кўриш параметрларининг, ҳамда хона муҳитининг ўзгаришлари билан кучаяди.

Бу иш диққатни юқори концентрацияси, кўриш ноқулайликлари, берилган вазифанинг сифатига жавобгарлик каби     зўриқишнинг психоэмоционал даражасини юқорилиги билан ҳарактерланади. Катта ҳажмдаги ахборотни қайта ишлаш, мураккаб масалаларни ечиш кўпинча вақт тиғизлиги билан боғлиқ бўлиб, ақлий ва асабий зқриқишнинг кучайишини талаб қилади. Бундан ташқари қимирламай бир хил ўтириш турли гурух мускулларни зўриқишига, клавиатурадаги бир хил ҳаракатлар эса қўлнинг бўғин ва мускулларида шамоллаш жараёнини ривожланишига олиб келади. Келтирилган факторлар шуни кўрсатадики, хусусий комиьтерда доимий ишлаш толиқишга олиб келади, у ривожланиш даражаси бўйича бошқа фаолиятлар ичида иккинчи ўринни эгаллайди (биринчиси-автобус хайдаш). Болаларни ва ўсмирларни гигиенаси соҳасидаги яқиндаги текширувлар кўпгина ўқувчиларнинг информатика дарсидан сўнг ишлаш қобилияти икки марта, учдан бир қисмида эса кўзнинг ўткирлиги пасайган.

ВДТ билан бир ҳафтада камида бир кун ишловчи 1025 кишини сўровидан шу маълум бўлдики, 74 % - кўзини чарчаганини, 31 % - кўзини ўткирлиги пасайганини, 39 % -асаби таранглашганини, 16 % - умуман соғлиги ёмонлашганини қайд этдилар.

Видеотерминаллар билан ишлаш ҳусусиятлари: кўриш органлариларига юқори талабчанлик, асабий зўриқишлар, иш ҳарактерининг бир зайилдалиги, баданнинг иш ҳолатини мажбурийлиги, ҳамда зарарли ишлаб чиқариш факторлари, биринчи навбатда дисплейни электромагнит нурланиши турли хил касалликларни шаклланишига ёрдам берди.

Мисол тариқасида Кентукки университетининг (АҚШ) тиббиёт профилактикаси ва атроф-муҳитни соғломлаштириш кафедраси томонидан 1000 операторни анкеталаштириш натижаларини келтириш мумкин: ВДТ операторлари ВДТдан фойдаланмайдиган операторларга нисбатан кўпинча кўришни заифлашишидан, бош оғришидан, кўрак мускулларининг оғришидан қийналадилар. Уларда иш жараёнида толиқиш ва асабий зўриқиш сезилиб, тунги уйқудан сўнг ҳам етарлича чарчоғи босилмайди.

Гигиена ва меҳнат муҳофазаси илмий-текшириш (Осака ш, Япония) мутахассислари 3148 дан 1700 таси ВДТ билан кунига 4 соат ишлайдиган операторларни текширувдан ўтказди. Деярли барчаси кўзини толиқишидан шикоят қилган.

Швейцария кредит банки томонидан 800 операторларни анкеталаштириши кўришни бўзилганлигини, бош оғриғи, елка мускулларидаги оғриги, бир хилдаги иш ҳарактеридан толиқиш юзага келишини кўрсатди.

Операторларнинг кўрсатган шикоятларини жамлаганда, ВДТ экрани олдида иш пайтининг ярмидан ортиғида бўлувчиларда етакчи ўринни, 62 дан 94 %, кўришни заифлашуви эгаллайди. Бу биринчи навбатда кўзнинг чарчаши (45%), кўзда қум борлиги (31%), қичиши, кўзнинг ифлослашувидир (24%). Бунинг устига оғризқлар иш вақтининг тугашига яқин сезилади(46%). Бутун иш мобайнида ВДТ билан банд ходимларда ВДТ да 4-5 ишлайдиганлардан кўришни бузулиши 1,7 марта ортик; экан. Эътиборни ВДТ билан ишлаш мобайнига бўладиган шикоятларга қаратамиз. Кўришни бузулишига биринчи шикоятлар 1,5- 2 соат ўзлуксиз ишлагандан сўнг пайдо бўлади 2-2,5 соатдан сўнг унинг ўсиши кўзатилади. Шу давр мобайнида бош, кўрак оғришига шикоятлар орта боради, лекин кўришни бузулишидан шикоятлар устунлигича қолаверади.

1-жадвал

 

Фойдаланувчиларга ШКнинг таъсири хақидаги изланиш натижалари (симптомлар тўғрисида хабар берган операторлар фоизи)

 

Компьютер таъсири симптомлари

Тўлиқсиз смена. Дисплей билан 12 ойгача

Тўлиқ смена. Дисплейлар билан 12 ойгача

Дисплейларбилан 12 ойдан ишлаш

Дисплейлар билан 2 йилдан ортиқ ишлаш

Бош оғриғи ва кўздаги оғриқлар

8%

35%

51%

7%

Толиқиш,бош айланиши

5%

32%

41%

69%

Тунги уйқуни бўзилиши

-

8%

15%

50%

Кун мобайнида уйқусираш

11%

22%

48%

76%

Кайфиятни ўзгариши

8%

24%

27%

50%

Ортиқча асабийлашув

3%

И %

22%

51 %

Депрессия

3%

16%

22%

50%

Интеллектуал қобилиятни пасайиши, хотирани ёмонлашуви

 

3%

12%

40%

Пешона ва бош

терисини таранглашуви

3%

5%

13%

19%

Соч тўкилиши

-

-

3%

5%

Мускуллардаги оғриқ

11 %

14%

21 %

32%

Юрак атрофида оғриқлар, юрак уришининг бир хил эмаслиги, нафас сиқилиши

 

5%

7%

32%

Кайфиятни ўзгариши

8%

24%

27%

50%

Ортиқча асабийлашув

3%

И %

22%

51%

 

1-жадвалда Г.Г.Демирчогляннинг "Компьютер ва саломатлик" китобида берилган фойдаланувчиларга ШКнинг таъсири ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Компьютерда ишлаш айниқса ёш болаларга ва ўсмирларга усувчи организмнинг анатомик-физиологик хусусиятларига ва ташқи таъсир этувчиларга мойиллиги туфайли салбий таъсир кўрсатади. Умумий ва кўриш толиқиши асабланиш частотасини ошиши фонида, мисол учун, ҳавотирланиш, аччиқланиш, хеч кимга қўшилмаслик ёки уйқуни бўзилиши шаклида намоён бўлади. Кўпгина факторларни хусусан мактаб ёшидаги ва талабаларга таъсири деярли ўрганилмаган, уларни ҳисоблаш техникасига аралашуви бизнинг давлатимизда, бошқа собиқСоветлар мамлакати республикалари сингари, компьютерларнинг унча яхши бўлмаган намуналаридан бошланганлиги сабабли, нафақат ёш болаларга, балки катталарга ҳам хавф-хатар солади. Техник кўрсаткичлар (визуал ва эмиссион параметрлар)га кўра "Агат", "БК", "Ямаха", "Электроника" турдаги компьютерлар, хусусан телевизорга ўрнатиладиган "Денди" ўйини қатъян тўғри келмайди.

Шуни қайд этиш лозимки, компьютер техникасини маънавий эскириш даври 2-2,5 йилдан ошмайди. Компьютерда ишлашни тўғри ташкил этиш, фойдаланувчининг соғлигига салбий таъсирини иложи борича камайтириш учун, сурункали компьютерда ишлаш инсон организмига таъсири ва кейинги оқибатлари ШКнинг сифатсиз эмиссион ва визуал ҳарактеристикалари сабабли, иш жойини, иш тартибини нотўғри ташкил этилганидан, у ёки бу шикоятларнинг мукаммал сабабларини кўриб чиқамиз.

2. Компьютерда ишлаганда юз берадиган

зарарли ва хавфли факторлар

2.1. Кучайган кўриш зўриқиши

Ортиқча экранга қараш ўзоқни кўра олмаслик касаллигига йўлиқишига, кўзни чарчашига, бош оғришига, ҳавотирланишни кучайишига, асабни бузулишига, стресс юзага келишига олиб келади. ВДТ фойдаланувчиси экраннинг доимо липиллаб, шаклларни ноаниқ кўринишидан, ҳамда дисплей ёритилганлиги билан хонанинг ёритилганлиги орасидаги тафовутга тез-тез мослашишидан толиқади. Маълумотларни киритиш пайтида бошланғич хужжатнинг сифатини ёмонлиги, фарқловчи объектларни турли хил масофада жойлашганлиги кўришга ёмон таъсир қилади. Кўрув толиқишини яна иш юзаси ва унинг атрофи бир текисда ёритилмагани, клавиатура ва экранда ёруғлик оқимининг акс этиши ҳисобига ёриҳ доғлар пайдо бўлишини зўрайтиради.

Шундай килиб, шуни қайд этиш мумкинки, дисплейни техник ҳарактеристикалари: ишлаш қобилияти, равшанлиги, контрастлиги, экранни тез-тез липиллаши, ва табиийки, агар қурилмани ўрнатаётганда ёки танлаётганда буларга эътибор қилинмаса - кўриш ишларига жуда ёмон таъсир қилади.

Кучайган кўриш ноқулайлиги ва кейинги кўришни бузулиши ҳарфларнинг графикаси ёмон, шаклларнинг равшанлиги паст, ранглари ноаниқ, кўзга сезиларли лимиллаш ва қалтираш ва х.к бўлган эски видеотерминаллардан фойдаланганда пайдо бўлади.

Ҳисоблаш техникаси операторининг кўришига салбий таъсир кўрсатадиган сабаблар мажмуасидан, биринчи навбатда, экрандаги шаклларнинг вақт ва фазовий бир маромда эмаслиги билан боғлиқ контрасти етарлича бўлмаслиги, мониторни керагидан ортиқ равшанлиги, ҳамда дисплей юзасидан қайтган нурни акс этишини ажратиш жоиздир. Бундан ташқари, кўриш жуда ёруг дисплей экранидан камроқ ёритилган клавиатурага, хужжатларга нигоҳни тез-тез ўтиб туриши натижасида қаттиқ азият чекади ва бошқа сабаблар билан биргаликда кўзнинг толиқиши - астенопиясига олиб келади. Шундай фикр мавжудки, "дисплей астенопияси" пайдо бўлишининг етакчи фактори- экрандаги шаклларнинг ўзига хослиги, хусусан қоғоздаги матнни шаклларидан фарқаниши туфайли юзага келади. Электрон-нурли трубкали экрандаги шакл қоғоздаги матнлар шаклидан бир қатор аломатлар билан фарқланади: шакл ярқираб туради, лекин узлуксиз эмас, чунки у дискрет нуқталар- пикселлардан иборат, у липиллайди, чунки бу нуқталар маълум частоталарда ёнади ва ўчади.

Кўриш толқишининг муҳим факторларидан бири-компьютер жойлашган хона ва иш жойининг ёритилганлигидир. ВДТ билан ишлаганда ёруғлик муғити ҳарактеристикалари кўпинча умумий камчиликларга эгадир: кўриш чегарасида кўплаб тўғри ва қайтар ёрқинликлар (экрандан ва клавиатурадан, дераза ва ёритгичлардан) бўлиши, равшанликнинг бир текисда тедсимланмаганлиги, ёритилганлик даражасининг пастлиги ва х.к. Улар асосан ускуналарни хонадаги ёруғлик манбаига нисбатан саводсизларча жойлаштирилганлиги ва кўриш органларининг оператор иш жойларидаги толқтирувчи факторларга нисбатан элементар ҳимояси йўклигига боғлиқдир. "Астенопия" терминига мутахассислар кўриш симптомларини (кўз олдини ҳиралашуви, предметларни шакл кўринишини ноаниқлиги, улар рангини ўзгариши ва бошқалар) ва кўз симптомларини (кўз чарчаганини хис этиш, улардаги ҳароратининг ошганлиги, ноқулайлиги, кўзда oғриқлар пайдо бўлиши ва бошқалар) акс этишини киритадилар. Бу тушунчани орқасида кўриш анализаторининг барча бўғинларидаги функцияларнинг, яъни кўзнинг мускул аппарата (аккомодацияга ва конвергенцияга жавоб берувчи)    зўриқиши билан биргаликда кўз тўр пардаси элементларида кўриш органининг оптимал ишлашини таъминловчи (ёруғликни сезувчанлик, рангни ажратиш каби) биокимёвий реакцияларнинг бузулиш аломатлари туради.

Объектив изланишлар кўришнинг асосий функциялари (рангни ажрата билишни ўзгариши 19-25 %, кўра олиш кўрсаткичини ўзгариши 12-33 % ва бошқалар) ёмонлашгани, ҳамда сезиларли даражада ишлаш қобилияти ва диққатининг пасайишини тасдиқлайди. Махсус аппаратура ёрдамида ўтказилган изланишлар шуни кўрсатдики, операторларда аниқ кўриш турғунлиги, кўриш анализаторининг электр сезувчанлиги ва лабиллиги (ҳаракатчанлиги), кўриш ўткирлиги ва мослашуви пасаяди, шунингдек кўз мускулларининг мувозанати бўзилади. Бу эса ВДТ билан ишлайдиганларнинг 80 % яқинни кўришни ёмонлашувидан азият чекиб, кўзойнакдан фойдаланишига олиб келади.

Мамлакатимизнинг баъзи бир регионларида ўрта мактабни тугатаётганлар ичида ўзоқни кўра олмайдиганлари 30 % (баъзи синфларда 40-50 %) га яқинлашиб қолди. Агар ўз вақтида керакли чора-тадбирлар кўрилмаса, ёмонлиги профилактикани туфайли компьютер техникасини самарали жорий қилиш мавжуд эпидемиологик шароитида ўзоқни кўра олмасликни янада кучайтиради.

1993-1994 йилларда Японияда олиб борилган тиббий изланишлар 10-14 ёшдаги болаларнинг 20 % яқини кўзойнак тақса, 15-19 ёшга бориб уларни сони 40 % етар экан. Ҳисоблаш техникаси билан ишловчиларда конъюктивит ва блефарит билан оғриганлар сони, булар билан ишламайдиганлардан икки баробар ортиқ учрайди. Яна шу вазият огохлантирадики, компьютерларнинг электромагнит нурланиши катарактага олиб келиши мумкин. Хусусан кўз гавҳарини ичи хиралашувчи оддий катарактадан фарқли ўлароқ, компьютер нурланишидан пайдо бўладиганида кўз гавҳарини қобиғи хиралашади. Баъзида бу касаллик дисплейда хатто бир йил ишлагандан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Хусусий компьютерда кўриш ишларининг яна бир муҳим хусусияти шундан иборатки, дисплейдан тарқалаётган нурлар спектри кўзнинг нурини ютиш спектрига мос тушмаслигидир. Олимларнинг кўпгина изланишлари нафақат ультрабинафша нурланиш, балки ҳаворанг-бинафша ёруғликнинг ортиқча катталиги ҳам кўзнинг оптик мухитини хиралашувига олиб келишини таъкидлади. Бу вақт-соатида кўз тўрпардасининг турли шаклларни аниқлигини ёмонлаштиради.

Кўриш жараёнида нафақат кўзлар, балки мия ҳам иштирок этишини назардан қочирмаслик керак. Кўришнинг ташқи жуфт органи (кўзлар) - унча мукаммал оптик асбоб бўлмай, кўз турпардасига предметлар шаклини бўзиб кўрсатилган, ноаниқ, устига-устак ағдариб «ўзатади». Шундан сўнг кўз тўрпардасидан туширилган шакл бизнинг миямизда қийин "математик" қайта ишланади. Шакл 180 градусга ағдарилади, ундаги геометрик ноаниқликлар текисланади. Албатта, кўз тўрпардасида бошлангич шакл қанчалик аниқ бўлса, уни қайта ишлаш мияга шунчалик осон бўлади. Мияга ортиқча юкланганлик 0,3 мм дан ортиқ дони (пиксели) бўлган сифатсиз мониторлар билан ишлаганда кўзатилади.

Шундай қилиб, кўриш ёмонлашувини олдини олишнинг энг самарали чорасидан бири ҳаворанг-бинафша  ёруғликнинг ортиқчалигидан, кўз тўрпардасида шаклларнинг аниқлигини ошириш билан биргаликда ҳимоялашдир.

Биоэнергетикларнинг фикрича, ХКда ишлаганда агар кўриш органларига ортиқча оғирлик тушса, оғирликдан ҳимояланиш, бу органнинг коррекцияси ва даволаниши бошқа органларнинг энергия ҳисобига амалга ошади, у эса юракда, буйракда, бош мияда, асаб тизимида, ичак-меъда трактида оғирликнинг ошишига олиб келади. Инсон организмидаги биоэнергетик жараёнларни бундай боғланиши компьютерда қанчалик узоқ, вақт ишланса, ортиқча асабнинг таранглашувини ва бош oғриқлари сабабларидан бирини тушунтиришга имкон беради.

2.2. Асабий зўриқиш

Кўриш, баданнинг турли қисмларидаги оғриқлар тўғрисидаги шикоятлар билан бирга, 57,7 % текширилган операторларда умумасабий шикоятлар қайд қилинган: кучайган умумий толиқиш, бош оғриғи, бошнинг оғирлашува, ёмон уйқу, тетикликни, иш қобилиятин сусайиши ва ҳ.к. ХК да ишловчи операторларнинг кўпчилигида (40,3 %) кучайган асабийлашув, бетоқатликни сезиш ва руҳий азобланиш каби турғун асабий- психологик бузулишлар қайд этилган. Ҳисоблаш техникаси билан банд инсонларда боқа соҳаларда ишловчи гурухларга нисбатан липиллашларни қўшилишининг критик частотаси (АК.КЧ) кўрсаткичи бўйича сезиларли ифодаланган асабий-сенсор толиқиши, яъни кўз орқали бир секундда минимал портлаган ёруғлик қийматини - ўзлуксиз ва сезилмас даражада қабул қила олиши бўлиб, уни ўзгариш ҳарактери асаб тизимларини ортиқча таъсирчанлиги ва турғунлиги бўзилганлигидан далолат беради

80- йилларда профессор В.И. Барабаш томонидан олиб борилган изланишлар ВДТ билан ишловчи автоматлаштирилган ишлаб чиқариш операторларининг оптимистик - кўринган иш шароитларини ўрганиб - 85% иш жараёнида хаяжонланишини, 60% бир хил иш туридан толиқишини, 63% -смена оҳирида иш қобилиятини пасайиши аникланган. Иш тугаганидан сўнг 70% операторларда асабийлашиш, 68%- толиқиш, 35% уйқунинг ёмонлиги, 30%-тинчлантирувчи дорилар қабул қилгани аниқланган.

Операторларнинг иш ҳарактеристикалари ҳақида келтирилган субъектив маълумотлар объектив изланиш маълумотлари билан тасдшқланади. "Арифметик амаллар» тестини бажариш натижасида текширилганларнинг 33 % да ақлий толиқиш қайд этилган.

Яхши иш шароитида (оптимал микроиқлим, оптимал сунъий ёритилганлик, экрандаги шакллар аниқ ва равшан кўринганлик, иш жойи рационал ташкил қилинган) икки соат бир хил ишни бажарган маълумотларни киритувчи операторларнинг психофизиологик аҳволини текшириш қизиқ натижаларни берди. Текширилганларнинг (жами 12 киши) 80%да (электроэнцефалограмма кўрсаткичлари бўйича). 45-60 минут ўзлуксиз ишлаганидан сўнг иш қобилияти ва мия фаоллиги пасайиб, сўнг кўтарилиб, иш тугашига яқин ўз ҳолатига яқинлашади. Мия фаоллигининг кўтарилиши натижасида иш қобилиятини ошиши ўз-ўзни хаяжонга келтириш эффекти, яъни ўзлуксиз бир хил ақлий операцияларни бажарганидан юзага келадиган зарарни коплаш эффектлидир.

Шу билан бир қаторда, икки соат бир хил ишни бажарган операторларда текширилганлар диққатни мустахкамлик концентрацияси тестини бажарганда эътибор бериш вақти ўзайгани, хатолар сони ошгани ва юрак қисқариш частотаси пасайгани, 72 % эса

кўзларнинг мускул мувозанати бузулгани аниқланган. ХК операторларида иш жараёнида диққатни фаол бўлиши, иш натижаларига, хусусан мураккаб техник тизимларида, мухим илмий ёки иқтисодий масалаларни ечишда катта жавобгарлик, стресс деб аталувчи асабий толиқишни юзага келтиради. Асабий толиқиш - бу организмни физиологик реакцияси бўлиб, қўйилган вазифани бажариш учун уни барча ресурсларини жалб қилишдир. Асабий толиқиш ҳолатида операторда кучайган иш ҳолати, умумий жамланганлик, ҳаракатларни янада аниқлашуви, ҳаракат реакциясининг тезлашуви кўзатилади. Лекин хис-туйғунинг жўшиши рағбатлантириш механизмининг физиологик чегараси бўлиб, ундан сўнг манфий эффект юзага келади. Толиқишнинг бундай чегарадан чиқиш формалари бузулишларга, инсонни хаддан зиёд толиқишига олиб келади.

ВДТ фойдаланувчилари стрессга бошқа касбдагилардан, хатто авиадиспетчерлардан ҳам юқори даражада дучор бўладилар. Стресслар бош айланишларнинг, кўнгил айнаши, депрессиялар, стенокардия, иш қобилиятини пасайиши, тез хаяжонланиш, диққатни бир жойга жамлаш учун ўзоқ вақт талаб қилиниши, сурункали бош оғришлар, уйқусизлик, иштаха йўқлигининг сабабчисидир. Америкалик психологлар бир қатор ўқув юртларида (мактабларда, олий ўқув юртларида) олиб борган изланишлардан янги, яқинда пайдо бўлган компьютерофобия деб аталмиш, яъни ўзи ҳоҳламаган тарзда ХКда ишлашни истамаслик касаллигини қайд этдилар. Агар бундай ўқувчини ёки талабани барибир компьютерга ўтқазсалар, уларнинг кафтлари терлай бошлар, юрак уруши тезлашар, бош оғриги бошланар экан. Маълумотларга қараганда, компьютерофобия - машина билан мулоқот, унинг организмга салбий таъсиридан юзага келадиган қўрқиш касаллигидан ЭҲМ да ишлайдиган операторларнинг катта қисми, (30-40 %) азият чекар экан.

Профессор В.И. Барабаш қизиқ фикрни, XT билан ишлаш аввал инсонга хос бўлмаган бир қатор хусусиятлар билан ҳарактерланишни қайд этади. Бунда у австриялик шоир Рилькенинг аср бошидаёқ рамзий-модел дунё кириб келаётганини олдиндан билиб, «Бизга қийматлар ва белгилар дунёсида унчалик роҳатли эмас» деган фикрини келтиради. .

Дисплейлар фойдаланувчининг асаб потенциал таъсир ўтказишининг бир қатор янги, умуман кутилмаган турлари пайдо бўлди. Улардан бири шу билан боғлиқки, инсон кўзи бир секундда 24 кадрни қабул қила олади. Ушбу ходисада, айтганча, кино асосланган- секудда кинопроектор 24 расмни айлантиради, унинг натижасида ҳаракатланиш эффекти хосил бўлади. 60-70-йилларда аввал психологлар, сўнг рекламачилар томонидан 25-кадрдан фойдаланиш бошланди. Инсон кўзи уни илғай олмайди, лекин унда ёзилган ахборот барибир ҳам мияга етиб боради ва маълум таъсирини ўтказади, хусусан, қандайдир молни сотиб олишга ёки қандайдир фикрни амалга оширишга мойиллик уйғотади. Ғарбда бу инсоннинг мустақил ҳоҳишига суиқасд тариқасида тан олинди ва кино ёрдамида реклама манқрутлиги тактикаси сифатида қораланди. Лекин бу технология эндиликда компьютерни қўллаб, маълум электрон адресатга компаниянинг сирли файлларини оператор орқали ўзатиш мақсадида ривожланишда давом этди. Шу билан бирга, замонавий мониторлар расмларни секундига 24 марта эмас, балки ундан ортигини алмаштира олади. Демак, липиллаётган машфут кадрни илгаш янада оғир. Лекин компьютерга керакли буйруқ дастур орқали унга киритилган вирус билан тушиши мумкин.

Маълум дастурларни таъсирини 1998 йили Япониядаги болалар мультфильмини кўрсатгандаги жанжал яхши тасвирлаб беради. Экрандаги кетма-кет ёрқин қизил ярқирашларнинг пайдо бўлиш эффекти болалар иштахасини йуқолишига, жиззаки бўлишига, баъзиларининг эса хатто «асабий толиқиш» ташхизи билан касалхонага тушишига олиб келди. Бу мультфильм компьютерда бажарилган эди.

Компьютерда дастлабки биринчи «сеҳрловчи» дастурлар 80-йилларда биринчи рангли мониторларнинг тарқалиши билан пайдо бўлди. Dazzle дастури чиройли лавха яратиб, унга асосан экранда рангли тасмалар югуриб, хеч қачон такрорланмайдиган нақшлар шаклида жойлашади. Кейинчалик психофизиологик таъсир мутахассислари, расмлар алмашишини тартибга солиб, маҳсус ранглар мажмуасини ва мусиқасини танлаб, бу дастурни такомиллаштирдилар. Ва дастур тамошабинни гипноз қилиб, асабларини кўзғаб кетишига олиб келди. Бундай ҳаракат натижаларида мияда видео ва аудиоэффектлар жамланиб альфа-частота резонансини юзага келтиради деб тушунтириш мумкин. Ушбу тасмалар психоник деб номлана бошланди. Ҳозирча, вақтинчалик соғлигини ёмонлашувидан бошқа фактлар аниқланган эмас. Ҳаётий жараёнларни «мувозанати бузулганлик»нинг бошқа изоғи ҳам бўлиб, унда алмашувчан нақшларни англомасдан қабул қилиш юрак фаолиятини ўзгаришига, кичик қон айланиш доирасида артериал босимнинг бир кескин ортишига, бир кескин тушиб кетишига, демак миянинг қон томирларига ортиқча юк бўлади, Оҳир оқибатда улар бу юкни кўтара олмаслиги мумкин.

Бундай эффектлар, табиийки, инсонларнинг

психикасига ва соғлигига ёвўз ниятли таъсири натижасидир. Лекин буларни эътибордан қочирмаслик керак, чунки техниканинг ривожи яқин орада маҳсус дастурлар ёрдамида бегоналарга нафақат компьютер «ичидаги бор нарсаларни», балки операторларнинг ўзларини ҳам назорат қилишнинг чексиз имкониятларини беради. Бу ҳавотирланиш учинчи минг йилликда маълумотларни кайта ишлаш тезлиги ва идроки билан инсондан қолишмайдиган ХК лар пайдо бўлиши билан боғлиқ Шундан сўнг машина қобилиятининг зўрайиши геометрик прогрессияда ўсади. Қутурган нафсониятли дохиёна савдои пайдо бўлиб, телевидениядаги ёки компьютердаги реклама роликига кириб олишга мувоффак бўлиши мумкин. Ана унда бундай роликни қўйиш оқибатлари қўрқинчли бўлиши мумкин. Шунинг учун операторлар ҳокимиятдан «вирусларни тайёрлашни ноқонуний қурол яратишга тенглаштириш ҳақида энг кескин чора  тадбирлар кўришни» талаб қилдилар.

2.3. Суяк-мускул зўриқиши

Кўпгина операцияларни бажарган операторда (дастурчи ва таъмирчилар кам даражада) елка, бўйин, қўл, оёқ мускулларини ўзгармас ҳолатда ўзоқ вақт туриши, уларни толқишига ва ўзига хос шикоятларни юзага келишга сабабчи бўлади. 52,9 % текширилган операторларда бўйин ва кўрак мускулларининг оғрингани, қотиб қолгани ва уюшгани қайд қилинган бўлса, 42,9 % - иш туташига яқин умуртқа поғонасида оғрик, пайдо бўлган, 15,2 %- қўл ва оёқ мускулларининг қотиб қолгани ва уюшгани қайд қилинган. Турли гуруҳ мускулларда оғриқни хис этиш шу билан боғлиқки, улар доимо қисқарган ҳолатда туриб, бўшашмайдилар, унинг натижасида қон айланиши ёмонлашади. Қон орқали мускулларга озуқа моддалар етарли даражада тез келмайди, иккинчи тарафдан мускулларда емирувчи моддалар тўпланиб қолиши сабабли оғриқлар вужудга келади. Фойдаланувчининг қўл бармоқари ва панжалари касалланишининг сабаби клавиатурада бир хил ҳаракатни юқори тезликда ўзоқ вақт давом эттириш. Клавишани ҳар бир босиш мускулларни қисқариши билан боғлиқ бўлиб, пайлар суяк бўйлаб тинимсиз сирпаниб, терига тегади ва натижада шамоллаш жараёни ривожланади. Шунга ўҳшаш касалликлар «сичқонча» билан ўзоқ ишлаганда елка ва бармоқ мускулларида ривожланади.

АҚШдаги бир неча минг алоқа ишчилари текширилганда, уларнинг 20% қўлнинг сурункали касб касалликларидан жафо чекаётгани аниқланди. Такрорланувчан юклама туфайли бу касалликлар ХК операторларининг илғор касб касалликларидан бирига айланмоқда. Ўзгармас турғун ҳолатда бўлиш ва клавиатурадан фойдаланиш билан боғлиқ касалликлар тўпламини кўпинча ўзоқ турғун юкламали синдром (УТЮС) деб атайдилар. АҚШда бу касалликларнинг фойизи 1992 йили 52% ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткичлар 1981 ва 1984 йиллар 18 ва 28 % бўлган. Қизиқарлиги шуки, бу касалликларнинг ривожланиш темни муассасаларини кампьютерлаштириш темпи билан ҳамохангдир.

ХК операторларининг касалликларидан бизнесидаги иқтисодий йўқотишлар ниҳоят юқори даражада: бир оғир ҳодиса 100 минг долларга тушиши мумкин. Бунга даволанишга кетадиган сарф-ҳаражатлар, компенсация тўловлари, касалланган ишчининг иш унуми пасайиши билан боғлик йуқотишлар киради. АҚШнинг кўпгина компаниялари жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган маблағлардан бир неча ўн миллионлаб зарар кўрмоқдалар. Бу касалликларнинг аксари билак ва бармоқ пайларининг шишиши ва ҳеч нарсани сезмаслиги билан боғлиқ тендова- гинит ( шамоллаши ва шишиши) касаллиги бўлиб, у нафақат вақтинчалик оғриқлар бўлиб, балки иш қобилиятини бутунлай йўқотишга ҳам олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам кўпгина давлатларда компьютерда ишлаш хавфли ва зарарли       касблар           рўйҳатига            киритилган.

Машинисткаларнинг иши маълумотларни киритиш борасида оператор ишига ўҳшаш  бўлсада, бошқа қатор ҳаракатланувчан ишлар қилгани учун, яъни қоғозни кареткага жойлаштириб, уни ҳаракатлантириши, эвазига унчалик хатарли эмас. ВДТ билан ишловчининг ўзоқ муқим ҳолатда ўтаришидан келиб чиқадиган касалликларининг сабабини кўпгина изланувчилар инсоннинг антропометрик ҳарактеристикаларига мебелнинг мос келмаслигидан деб биладилар. Бунда стул ва столнинг иш юзаси баландлиги, норационал жойлашгани, билак ва елка суянғичлари йўқлиги, бошни ноқулай бурчакда эгилиши, қўл ва елка мускулларини ноқулай бурчакда букилиши, хужжатларни, дисплей ва клавиатурани, экранни қониқарсиз жойлашгани, оёқ  тагига ҳеч нарса қўйилмаслиги ва ҳ.к. сабабчидир.

Кўрсатилган эргономик ноқулайликлар мажбурий иш ҳолатида бўлишга зарурат туғдиради ҳамда суяк-мускул ва перидтирик чекки асаб тизимини бузулишига олиб келиши мумкин. Етарлича физик фаоллик ва ҳаракатчанлик бўлмаган шароитда ўзоқ вақт ноқулай ўтириш умумий толиқишнинг ривожланишига, бўйин, курак, белда оғриқлар пайдо бўлишига, сурункали ишлаш эса неврит, радикулит, остеопатия каби таянч-ҳаракат ва асаб касалликларига олиб келади.

80-йилларда америкалик изланувчилар ўз давлатларида йилига ХК операторларининг 400 мингтасининг суяк-мускул тизими касалланганини қайд қилганлар. Касаллик туфайли вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганларга компенсация тариқасида тўланадиган маблағлар 10 йилда уч баравар ошди.

Қимирламай ўтиришдан зўриқиш туфайли пайдо бўладиган кўпгина касалликларнинг сабабчиси клавиатура тўзилишининг мақбул эмаслигидан деб ҳисобланади. Ишлаётган пайтда қўлларнинг клавиатурага параллел бўлиб туриши учун пайларга ва мускулларга зў          ёрикиш келади. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, УТЮСнинг кўпгина турини клавиатурани тўзилишини ўзгартириш билан бартараф этиш мумкин.

2.4. Электромагнит майдонлари ва уларнинг таъсир оқибатлари

Компьютернинг ишлаш жараёнини тахлил қилишда видеотерминаллардан фойдаланиш пайтида юзага келадиган электромагнит майдонларининг (ЭММ) бевосита таъсирига алоҳида аҳамият берилиши даркор, чунки улар терида тошмалар пайдо бўлишига, кўз қорачигини хиралашишига, ҳомиладорликнинг ёмон кечишига ва согливда жиддий зарар келтирадиган бошқа ўзгаришларга сабабчи бўлиши мумкин.

Видеотерминаллар рентген, ультрабинафша (УБ), кўринадиган спектрдаги,        инфрақизил  

радиочастотадаги, жуда паст, саноатдаги билан, частотадаги электромагнит нурланишнинг манбаидир. Бундан тагшқари улар аэрон оқимларни ва электростатик майдонни юзага келтиради. ЭММ манбаи бўлиб кучли трансформаторлар (50 Гц), дисплейдлаш 15-53 кГц частотада ишловчи электрон-нурли трубканинг (ЭНТ) горизонтал оғувчи нурлар тизими, ЭНТнинг модуляция блоки - 50-81 Гц, монитор экрани ва УБ нурланиш), юқори вольтли кенотронлар ва кинескоплар (рентген нурланиши) ҳисобланади. Юқори вольтли қурилмалар (10- 15 кВ ортиқ) кинескопнинг ички юзасида электрон нурни тормозланиши туфайли пайдо бўладиган ва одатда экрандан ташқарига чиқадиган енгил рентген нурланишини юзага келтирсада, экрандан ва дисплейнинг бошқа юзасидан 5 см масофада тарқалаётган нурлар қувватининг экспозицион миқдори ўрнатилган миқдордан, яъни 100 мкР/с дан, бир неча марта кичикдир, Шуни ҳам қайд этиш даркорки, компьютерларнинг хавфсизлиги бўйича бутун дунёда мавқега эга Стокгольмдаги радиацон ҳимоя Миллий институти мониторнинг рентген нурланиши даражасининг етарлича кескин стандартини белгилади.Унинг айтишича, ушбу рентген нурланиши даражаси шунчалик кичик бўлиши керакки, ўлчашлар билан уларни қайд қилишни иложи бўлмасин. Экрандан 20-30 см масофада ускуналар хақиқатда ҳам ҳеч нимани қайд қилишмайди.

Экраннинг ҳаво ранг люменофори ЭНТ тезлашган электронлари билан биргаликда ультрабинафша нурланиш манбаи бўлиб ҳисобланади. Унинг таъсири компьютерда ўзоқ ишлаганда ёки кўз тўрпардасининг касалланганида намоён бўлади. Реал шароитда УБ нурланиш ўрнатилган даражадан бир неча баробар камдир, чунки оддий дисплей экранининг трубкаси учун ишлатиладиган шиша ультрабинафша нурлар учун етарлича ҳимоя воситаси бўлиб, деярли нурланишни ўтказмайди.

Буюк Британиядаги 200 дан ортқ видеотерминаллари бор 60 та фирмадаги текширувлар ультрабинафша нурланиш интенсивлиги 10-100 мВт/м2, инфрақизил нурланиш тўлқинининг узунлиги эса 700-1050 нм - 50 мВТ/м2ни ташкил этишини кўрсатди. Бу даражалар рухсат этилган кўрсаткичдан анча камир.

ЭММнинг энг кучли таъсири экрандан 30 см масофагача бўлади, лекин нурланишнинг нафақат экрандан, балки ВДТ юзасининг ён ва орқа томони (манбаи чизқли трансформатор)да интенсивлиги кам эмас. Бу ҳолатга дисплей синфларни ва бошқа компьютерлар сони кўп иш жойларини ташкил этишда эътибор бериш зарурдир. ЭММ таъсири катаракта ва глаукомани ривожланишига, ҳомиладорлик пайтида нохуш ҳолларни вужудга келишига, амальгама асосида оғиз бўшлигида симоб пайдо бўлиб, тиш пломбаларини емиришига сабабчи бўлиши таъкидланади.

Ҳозирги пайтда кўпгина изланувчилар шу давргача зарарсиз деб ҳисобланган паст частотали ЭММнинг биологик таъсирига эътиборни тортаяпти. Паст частотали ЭММнинг частоталар диапазони ионлашган нурланишдан, хусусан ренген нурланишидан деярли 20 даражага паст. Ионлашмаган нурланишни организмга таъсири, агар иссиқлик эффектини юзага келгирмаса, зарарсиз деб ҳисобланган эди, лекин рентген нурларидан фарқли электромагнит тўлқинлари ғаройиб хусусиятга, яъни нурланиш интенсивлиги камайиши билан уларнинг таъсири камайиши шарт эмаслиги аниқанди. Маълум ЭММ чамаси организм катакларига фақат нурланиш кичик интенсивлигида ёки конкрет частоталардагина, яъни «шаффоф ойначалар»да таъсир этади.

Компьютер терминалларининг нур тарқатиш муаммоси илк бор 1977 йил АҚШнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва касалликларни олдини олиш Миллий института ходимлари ЭММ, хусусан ишчи частотадагиси тирик организмга манфий таъсир этишини аниқаганликларидан сўнг пайдо бўлди. Фақат шу майдонларгина катаклардаги биологик силжишни (хаттоки ДНК синтезини бўзишгача ) юзага келткришга қодирдир.

Маълумотларнинг гувохлик беришича, кучсиз ЭММ аллергия ва бошқа бузулишларни, шу жумладан, кўнгил айнашни, чарчашни, бош оғригини юзага келтиради. Ҳар қандай электромагнит майдони организм катакларидаги натрий ва кальцийни ҳаракатланишига таъсир этувчи резонанс эффектини юзага келтиришга қодирдир.

Қатъий хавф биринчи навбатда паст частотали магнит майдонлардан, авваламбор саноат частотадагисидан келиб чиқади. Бир қатор изланишлар тасдиқлашича, компьютер яқин-атрофидаги 30- 50 см радиусда 50 Гц частотали магнит майдони хатто 0,2- 0,3 А/м интенсивликда ҳам ёмон сифатли хусусан қон ва мия, касалликларни пайдо бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. ХК операторида мия шиши бошқа касбдагилардан кўпроқ кузатилади.

         Таъкидланадики, кичик интенсивликдаги ЭММ Тлимфоцитларининг шиш мавжуд катакчаларни ўлдириш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади, бунинг натижасида организмнинг умумий иммун статуси камаяди. Бундай майдонлар иммун тизимни йўқотиб, шишларни, шу жумладан ёмон сифатлиларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлигини билдиради. Жуда кичик частотадаги пульсланувчи нурланишлар оқ қон катакчаларига тўғридан-тўғри негатив таъсир кўрсатади. 

Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) 1989 йилдаёқ кичик частотадаги майдонларнинг нафақат рак касаллигининг, балки яна қўйидаги касалликларни пайдо бўлишига сабабчи бўлишини ҳам таъкидлади:

-баъзи бир тери касалликлари дисплейда ишлаганда зураяди (турли тошмалар, себбороид экзема, пушти темиратки ва бошқа)

-катакчалардаги қоннинг метаболизмига ва биокимёвий реакциясига таъсири натижасида операторда стресс симптомлари пайдо бўлади,

-хомиладорликни кечишга бузулади, хомиладор аёлларда болани чала туғиш холлари икки баробар ортади,

-репродуктив функцияни бўзилиш эҳтимоли бўлади.

БССТ эспертларининг таъкидлашича, электростатик майдон фойдаланувчиларга ҳам салбий таъсир ўтказади, хусусан кўз гавҳарининг хиралашишига, глаукома билан касалланиш частотасини ортишига, паст вольтли разрядлар эса катакчаларни бўлиб ташлашга ва ўзгартиришга қодирдир.

Ҳақиқатдан, ўзидан электрон «замбарак»ни намойиш қилувчи дисплейнинг электрон-нурли трубкаси экраннинг ташқи тарафида мусбат зарядланган заррачаларни тўпланишига ёрдам беради. Агар ҳаводаги манфий ионлар мусбатлисидан бир неча баробар ортиқ бўлса, инсон ўзини яхши хис этади, лекин монитор экрани яқинида мусбат ионларнинг ортиқчалари йиғилади. Ҳавода мавжуд микрозаррачалар (чанг, тамаки тутуни ва бошқа) ушбу ионлар ёрдамида ҳайдалади ва монитор олдида угирган фойдаланувчининг юзига, кўзига ўтиради. Бундай «бомбардимон» натижасида операторда бош оғриғи, уйқусизлик, кўз чарчаши, юзларда тошмалар хосил бўлиш эҳтимоли ошади, аллергик ва асматик кўринишлар пайдо бўлади.

Буюк Британияда, Канадада, АҚШда, Норвегияда, Японияда дисплейда ишловчиларда юзи, гардонида, кўкрагининг юқори қисмидаги тери қопламалари бузулгани, терининг қизариши ва қуриши қайд қилинган. Инсон бир неча кун дисплейга яқинлашмаганидаёқ аллергик реакция йўқолган. Бундан ташқари, манфий ионларсиз атмосферада ўзоқ вақт қолиб кетиш операторнинг асаб тизимига, рухий азобланиш ҳолатига таъсир қилади, метаболизмга таъсир қилиши натижасида катакчалардаги қон даражасининг биокимёвий реакциясини ўзгаришига олиб келади, бу эса ўз навбатида бошқалардан кўра бундай шароитда ишлайдиганларда учраш эҳтимоли кўпроқ лейкемия касаллигининг вужудга келишига сабабчи бўлиши мумкин.

Аввал таъкидланганидек, ЭММ хомиладорлик пайтида аёл организмига таъсири алоҳида хавф туғдиради. Бир ҳафтада 20 соат иш вақтини дисплей экрани олдида ўтказадиганларда хомилани чала туғиш эҳтимоли шунча вақтда дисплейсиз иш бажарадиганларникидан 60 % га баланд экан. АҚШда, Швецияда, Японияда олиб борилган изланишлар компьютерда ишлайдиган хомиладорларнинг 30 %да хомиладорликнинг қийин кечиши, 20 % га яқинида эса болани чала туғиш ҳолатини қайд этган. АҚШ ҳаво йўллари бирлашган марказининг маълумотларига кўра, компьютерда ишлайдиган 48 хомиладор операторнинг 15(!) тасига яқинида хомиласи чала туғилган, 2 таси вақтидан олдин туғган, иккитасида эса бола туғма майиб-мажрух бўлган.

Канадалик изланувчилар бир ҳафтада тўрт соатдан ортқ ишлайдиган аёлларда хомиладорликни яҳши кечиши камайишини, 15 соатдан ортиқ ишлайдиганларда эса хомилани чала туғиш ҳолати 10% ни ташкил этишини кўрсатдилар. Швециялик олимлар ХК операторларида туғма касалликлар билан туғиш ҳолати бошқа аёлларга нисбатан 2,5 марта ортиқлигини қайд этдилар

Бу маълумотларни ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар ҳам тасдиқлайди.           Швециялик радиобиология мутахассислари сичқон эмбрионларига дисплей мониторларидагидек импульсли кучсиз майдонлар таъсири натижасида туғма касалликлар, нурланмаганларникидан купроқ учрашини аниқладилар. Изланишлар яна шуни кўрсатдики, нурланган ҳайвонларда эмбрионни чала туғиш ва ўлиш ҳолатларининг частотаси нурланмаганларникидан кескин кўтарилган. Буларнинг барчаси нурланиш дисплей мониторлари юзага келтирадигани каби, организм ривожига салбий таъсир этишини кўрсатади.

2.5. Шовқин, зарарли моддаларнинг таъсири, иссиқлик ажралиши, электр токидан жарохатланиш хавфи, ёнғин

                 чиқиши хавфи.

Юқорида санаб ўтилган компьютерда ишлаш хусусиятлари ҳамда кўриш, эмиссион параметрлар билан боғлиқ зарарли факторлардан ташқари, ХК дан фойдаланганда унинг ўзидан ва ўрнатилган ускуналардан шовқин, иссиқлик ва заҳарли моддаларни ишчи зонасида тарқалиши ҳам фойдаланувчига ёмон таъсир ўтказиши мумкин. Бундан ташқари, техника хавфсизлигига сўзсиз риоя қилмаслик натижасида электр энергиясидан таъминланаётган асбоб-ускуналардан доимо электр токи билан жарохатланишнинг потенциал хавфи мавжуддир. Электр токи билан таъминлаш манбаига бир неча электр асбобларини бир йўла улаш ҳамда нотўғри фойдаланиш натижасида ортиқча юкланиш сабабли ёнғин чиқиш хавфи мавжуддир.

Компьютер билан ишлаш жараёнида ушбу зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш факторларини кўриб чиқамиз.

Хусусий компьютер жойлашган хонадаги акустик шовқин принтерларни, кўпайтириш техникасини, ҳамда компьютер вентиляторини ўзининг совитиш тизимини ва трансформаторини ишлашидан юзага келади. Бундан ташқари ХКни юқори частотали трансформатори ультратовуш тебранишларни ҳам генерация қилиши мумкин. Бундай хоналардаги шовқин даражаси 80 дБ га етиши мумкин, бу эса меъёрий кўрсаткичлардан анча юқоридир.. Маълумки, шовқин асаб тизимига, юрак-томир аъзоларига, ҳамда ҳазм қилиш органларига салбий таъсир кўрсатади. Ҳисоблаш техникасидан фойдаланилганда компьютер корпуси ва унинг қисмлари тайёрланган пластик масса чиқарадиган зарарли махсулотлардан иш зонаси ифлосланиши мумкин. Хусусан, ҳисоблаш техникаси ишлатилаётган хонада ўлчанган миқодорлари хайриятки кичик бўлган. Полихлорланган бифиниллар (ПХБ) мавжудлиги қайд этилган. Ҳозирги пайтда иш жойлари текширилганда фенол, формальдегид ва стирол мавжудлигини албатта тахлил килинади. Видеотерминаллар иссиқлик ажратувчи манба бўлгани учун иш жойларда ҳароратни ошишига ва ҳавонинг намлигини камайишига, бунинг оқибатида эса дискомфорт юзага келиши, иш самарадорлигини пасайиши, толиқишни зурайиши, терини қичиши ва яллиғланишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш учун иш жойларида ишлатадиган хусусий компьютерлар, бошқа ускуналар одатда 220 В ва 50 Гц манбадан фойдаланилади. Ишлатиш жараёнида ток ўтказувчи қисмларнинг муҳофаза қобқлари, симлари шикастланиши мумкин, бу эса ўз навбатида фойдаланувчини ток ўтказувчи қисмларга ёки кучланиш остида бўлган металли бўлакларга тегиб кетиш хавфини юзага келтиради.

2.6. ЭҲМ фойдаланувчиснинг компьютерда ишлаганда хавфли факторлардан соғлигининг ўзгариши эҳтимоллари.

ВДТ билан ишлаганда юқорида келтирилган ишлаб чиқаришнинг зарарли факторларини даражаси одатда қуйида кўриладиган санитар меъёрлардан пастдир. Бу ВДТ ишлаб чиқарилган корхонада топширув жараёнида хавфсизлик сертификати учун ўтказиладиган синовлар билан меъёрий даражаларига мувофиқлиги тасдиқланади. Лекин оҳирги пайтдаги изланишлар ҳисоблаш техникаси фойдаланувчиларда бир қатор касбий касалликларни ривожланаёгганини кўрсатаяпти. 2-жадвалда компьютерда ишлагандаги асосий потенциал зарарлар соғлиқни ёмонлашувига қай даражада алоқадорлиги келтирилган (БДССТ маълумотларига асосан).

 

Компьютерда ишлаганда таваккаллик факторларини мумкин бўлган соглиқни ёмонлашувига таъсири.

2-жадвал

 

Таввакаллик

факторлари

Соғлиқни ёмонлашуви

Кўриш ёмонлашуви

Тери кассаллик

лари

Стресс

Хомиладорлик паталогияси

Ультрабинафша нурланиш

+

?

?

?

Шаклни

+

-

+

?

Кўринадиган

+

-

+

-

Ялтиллаган ва қайтган нур

+

-

+

-

Статик электр

+

+

?

?

Электромагнит

?

-

?

+

Рентген нури

?

-

-

+

 

ХК операторининг иш жойидаги таваккаллик факторларининг кенг спектри, ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хослиги иш жойларини, ишлаш шароитини санитар-гигиеник парам етрларига ва хавфсизлигини таъминлашга алоҳида талаблар қўяди.

3.Компьютерда ишлагандаги хавфсиз санитар-гигиеник, ташкилий-техникавий, эргономик ва профилактик чора-тадбирлар.

Хусусий компьютерда ишлаш жараёнида юқорида айтилганидек, бир қатор зарарли ва хавфли факторлар операторнинг иш қобилиятига ва соғлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу факторларга биринчи навбатда кўзга тушадиган ўзига хос оғирлик, кам ҳаракатчанлик бир хилдаги ва иш зўриқиши, электромагнит майдони, ҳамда шовқин ва иссиқлик ажралишидир. Уларнинг манбаи бўлиб нафақат кўрувчи ва эмиссион параметрли компьютер қурилмасининг ўзи, балки санитар-гигиеник ва эргономик параметрлари билан ҳарактерланадиган иш жойи, иш ва дам олиш тартиби ҳисобланади. Турли хилдаги, келиб чиқишига, интенсивлигига кўра фойдаланувчига таъсир қилувчи факторларга қарши санитар-гигиеник ва ташкилий-техникавий тадбирлар комплекси фақатгина мухитнинг меъёрий кўрсаткичларига риоя қилганда, ҳамда компьютернинг гигиеник сертификатга мувофиқ бўлиб, иш тўғри ташкил этилганидагина қўл келади.

ХК да ишлаш жараёнида инсонга зарарли ва хавфли таъсирларни камайтириш мақсадида бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилоти қуйидаги тавсияномаларни ишлаб чиқди:

-тиббиёт кўрсаткичлари бўйича чегиришлар;       -дисплейнинг техник ҳарактеристикаларига

      талаблар;

-операторнинг иш жойига талаблар; -фаолиятни ташкил этиш бўйича тавсияномалар;

Хусусий            компьютерлар билан ишлашни

регламентациялаш бўйича стандартларни яратишда Швеция олдинги ўринда туради. У ерда 80-йилларнинг биринчи ярмида ВДТ инсон соғлигига таъсиридан ҳавотирланиш натижасида дисплейлар билан ишлагандаги иш шароитини фақат ўрганиш бўйича изланишлар олиб борилди. Иш шароитини бир хилдалиги ва жилдийлигина эмас, балки кўриш эргономикаси ва магнит майдоннинг нурланиш муаммолари ҳам текширилди. Швеция хукумати томонидан ташкил этилган мутаъбар гурух ўз ичига турли йўналишдаги экспертлар билан биргаликда турли хил жамоат ташкилотларининг намояндалари дисплей ҳарактеристикаларининг кўриш, эмиссион ва механик синовлар ўтказиш услубини ишлаб чиқди. Биринчи услубий қўлланманинг редакцияси 1987 йил жорий қилинди. Уч йиллик синовлардан сўнг бу қўлланмалар 1990 йил 20дан ортиқ швециялик ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда IBM ва Hewlett Packard вакиллари томонидан кўриб чиқилди. Улардан бири бўлган -МРК 1990:8 ( МРК-Швеция ўлчовлар ва синовлар Миллий комитетини билдиради) - дисплей синовларини олиб борувчи шахслар учун йўриқнома ҳисобланади. Кейинги босмадан чиққан МРК 1990:10- фойдаланувчилар учун бўлиб, дисплейларнинг умумий рухсат берилган параметрларини жадваллари келтирилган.МРК услубияти дисплейларнинг икки хил, яъни эргономик кўриш ва эмиссион ҳарактеристикаларини текширишни ўз ичига олади.

Дисплейларнинг сифатига янада қаттиқроқ талабларни Швеция касаба уюшмалари конфедерациясининг ТСО 92 ва ТСО 95 стандартлари қўяди.ТСО 95 стандарти нафақат дисплейларнинг ҳарактеристикаларини, балки уларни ишлаб чиқариш жараёнини (ташқи мухитга кимиёвий зарарли ва заҳарли моддаларни чиқишини) чегаралайди балки иш шароитини ҳам текширади. Ҳозирги пайтда янада қаттиқ талабларини ўзида жо қилган янги ТСО 99 стандарти пайдо бўлди.

Швеция стандартларидан меъёрий хужжатлар учун асос сифатида деярли барча Европа давлатлари ҳамда АКШ монитор ишлаб чиқарувчи фирмалари фойдаланиладилар. Америкалик мутахассисларнннг ўзлари ҳам компьютер эргономикаси ва гигиенаси борасида атрофлича ўрганиш- энг аввало электромагнит нурланишни таъсири бўйича- кенг кўламдаги изланишлар олиб боришмоқда. Шу билан бирга америкалик миллий стандартлар яратишга жавобгар ташкилотлар (IEEE, КЕМА), 1992 йили Швеция стандартлари асосидаги Европа ҳамдустлиги давлатларининг меёрий хужжатларига мослашган ўзларининг стандартларини келтирдилар. Англияда «Иш жойидаги соломатлик ва хавфсизлик» деб номланган миллий дастур бўйича профессионал эргономист иш жойидаги компьютер қурилмаларини текшириб, дисплей экранларига ва иш мухитига эргономик бахо беришни, компьютерда ишлаганда хавфсизликни ва соғлиқни муҳофазалаш бўйича чшдан қонунлар тўғрисида инструктаж беради. Ҳамда иш берувчи ва ишни ташкил қилувчиларга ўқиш турини ва соғлиқни сақлаш бўйича чора-тадбирларни беради.

Тўғри танланган, яъни энг камида МРК II талабларига жавоб берадиган ва керакли сертификата бўлган компьютерда ишлаганда фойдаланувчини соғлигини сақлаш мақсадида қуйидаги қийин бўлмаган қоидаларга риоя қилиш керак:

-         иш жойи қулай бўлиши ва таянч-ҳаракат аппаратини ҳамда қон алмашишини нормал ишлашини таъминлаши керак;

-кун давомида видеотерминалда умумий ишлаш давомлилиги 4 соатдан ошмаслиги, видеотерминалда ўзлуксиз ишлаш 1.5-2 соатдан кўп бўлмаслиги, ҳар бир соат ишдан сўнг камида 10-15 минут танаффус қилиш, шу пайтда ўрнидан туриб, кўз, бел, қўл ва оёқ учун махсус машқ қилиш керак;

-         нормал кўриш қобилиятида кўз экрандан қўл чўзилганчалик (60-70 см дан яқин бўлмаган) масофада бўлиши ва йилига камида бир маротаба кўз врачига текширтириб туриш керак;

-бир соат мобайнида 10 мингдан кўп клавишани босиш керак эмас;

-монитор экранида ялтиллашлар пайдо бўлишига йўл қўйилмаслиги керак;

-         хомиладор аёлларнинг компьютерда ишлашига рухсат берилмаслиги ва болаларга компьютер ўйинларини ўйнаш вақтини кескин қисқартириш (бир кунда 15-20 минутдан ошмаслиги) керак.

3.1. Видео дисплей терминалларига ва хусусий компьютерларга қўйиладиган асосий талаблар.

Компьютерда иш шароитини меъёрий бўлиши учун компьютер 2.2.2.542-96 Санитар қоидаларида кўрсатилган талабларга тўғри келиши даркор.

Энг аввал ВДТ ўзида нурланиш ва кўришнинг эргономик параметрларига баҳо беришни қамраб олган гигиеник сертификатга эга бўлиши керак. Ушбу параметрларнинг кўрсаткичларига мос тушмаслик фойдаланувчининг касалланишига олиб келиши мумкин.

3.1.1. Асосий кўриш эргономик параметрларига қўйиладиган талаблар.

Маълумотларни дисплейдан ишончли равишда ўқиш ва уни қулай идрок этишни асосий кўриш эргономик параметрлари оптимал ёки қисқа вақт ишлаганда эса йўл қўйилган диапазонларда олиб бориш керак. Асосий кўриш эргономик параметрларига қуйидагилар: шаклнинг ёруғлиги, экраннинг ташқи ёритилганлиги, белгининг бурчак ўлчами, экранни кузатиш бурчаги киради. Кўрсатилган параметрлар ва уларнинг бирикмалари қийматларининг оптимал ва йул қўйиладиган диапазонлари махсус лабораториялардаги тажрибалардан сўнг Ўзбекистонга импорт қилинган ВДТ техник хужжатларига ўрнатилган тартибда киритилади. ВДТ асосий кўриш эргономик параметрларига Санитар қоидаларга риоя қилган холда қўйиладиган талаблар ва уларнинг чегаралари 3- жадвалда келтирилган.

ВДТ асосий кўриш эргономик параметрларига қўйиладиган талаблар

Параметр номи

Параметрларнинг чегара қийматлари

минимум

максимум

Белгининг қоронғида ўлчанган ёруғлиги, кд/м2

35

120

Экраннинг ташқи ёритилганлиги, лк

100

250

Белгининг бурчак ўлчами бур.мин

16

60

Шу билан бирга, назорат қилиш бурчаги ҳам меъёрлаштирилади ва у дисплей экранининг ҳар қандай нуқтасига нормалдан плюс 40° дан ошмаслиги керак.

Белгининг бурчак ўлчами- бу кўзатувчининг кўзи билан белгининг чекка нуқта баландлигини боғловчи чизиқларнинг кесишидан ҳосил бўлган бурчак бўлиб, у

а = arctg (h / 21) формуласи билан ифодаланади, бу ерда

h - белги баландлиги, / - белгидан кўзатувчининг кўзигача бўлган масофадир.

Кўришнинг асосий эргономик параметрларига оптимал ва йўл қўйиладиган диапазонларнинг таърифини келтирамиз.        Оптимал диапазон деб, инсон оператор томонидан берилган турдаги ВДТдан маълумотни хатосиз ўқиш учун реакциясининг чегара вақти минималдагисидан 1.2 марта кўп бўлмаганни таъминлайдиган вақтга айтилади. Йўл қўйиладиган диапазон эса 1.5 мартадан кўп бўлмайдиган вақтдир. ВДТ лар билан ишлаганда мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун кўришнинг асосий эргономик параметрларининг энг яхши қийматлари оптимал диапазонлар чегарасида бўлишини таъминлаш керак. Талабалар ва профессионал фойдаланувчларга кўришнинг асосий эргономик параметрлари оптимал диапазонлар чегарасида, профессионал фойдаланувчларга эса қисқа вақт ишлаганда кўришнинг асосий эргономик параметрлари йўл қўйиладиган диапазонларда бўлишига рухсат берилади. ВДТнинг техникавий хужжатларида кўришнинг асосий эргономик параметрларининг оптимал ва йўл қўйиладиган диапазонлари ҳақида маълумот йўқ бўлса, бундай ВДТдан фойдаланишга рухсат берилмайди.

 

3.1.2. ВДТ нурланиш параметрларига қўйиладиган талаблар

Видеотерминалларнинг эмиссион параметрлари кўп жиҳатдан фойдаланувчининг компьютерда ишлаётгандаги хавфсизлиги даражасини белгилайди. Ҳозирги пайтда ишлаб чиқарувчилар ВДТнинг эмиссион параметрлари асосан Швеция стандартлари МРК- II 1990:10 га монанд меъёрларда бўлишини таъминламоқдалар, бу эса ўз йўлида Санитар қоидалардаги талабларни бажариб, фойдаланувчининг соғлигини сақлаш эҳтимолини янада оширади.

Ионлашган нурланишнинг йўл қўйиладиган қийматлари (ионлашган рентген нурланишидан фарқли) қуйидагичадир:

-дисплей экранининг электростатик кучланиши 500 В дан ошмаслиги керак;

     -ўзгарувчан электромагнит майдоннинг

кучланганлигини ташкил этувчилари (яъни электр майдони кучланганлиги Е) ВДТдан 50 см атрофида.

25 В/м - 5 Гц-2 кГц частота диапазонларидан;

2,5 В/м - 2-400 кГц- частота диапазонларидан ошмаслиги керак;

-      магнит оқимининг зичлиги (яъни - магнит индукция В) дисплейдан 50 см масофада

250нТл- 5 Гц-2 кГц частота диапазонларидан;

25 нТл -2-400 кГц частота диапазонларидан ошмаслиги керак..

-     рентген нурланишининг қуввати ВДТ экранидан 5 см масофада ва ҳар қандай юзасининг мослаштирувчи қурилмалари нуқтасида 100 мкР/с ошмаслиги керак.

3.1.3. Дисплейларнинг рангли параметрларига қўйиладиган талаблар.

Бу талаблар мажбурий эмас, фақат таклиф этилаётганлар бўлиб, уларга риоя қилиш эса маълумотни идрок этиш сифатини ошишига имкон беради ва кўриш зўриқишини камайтиради. Дисплей экранида идрок этадиган (қўзғалмас экран ранги билан бирга) ранглар

сони монохром дисплейлар учун 2 турли рангли график дисплейларда - 16та.

Оқ ранг ва бошқа асосий ранглар (қизил, яшил, кўк) учун рангланиш координаталарининг қийматлари рангли дисплейнинг меъёрий хужжатларида белгиланади.

Монохром дисплейлар учун экран ярқирашига таклиф этиладиган ранглар - сариқ яшил, қизғиш, ахроматик (яъни оқ, кўл ранг).

Рангли дисплейлар учун белгилар ва фон учун рангланиш координаталари янада ўзоқашганларини танлаш таклиф этилади.

Матнли, нозик графикали, юксак аниқликни талаб қиладиган ахборотларни ажратиш учун спектрнинг кўк ранг қисмини ишлатиш таклиф этилмайди.

Спектрнинг қизил ранг бўлагининг рангларидан фойдаланувчи эътиборини жалб қилиш мақсадида ишлатиш таклиф этилади.

3.1.4. ВДТ конструкцияларига қўйиладиган талаблар.

ВДТ конструкцияси экранни ҳар тарафлама кузатиш учун корпусни горизонтал текисликда вертикал ўқ бўйлаб ±30 ° чегарада ва вертикал текисликда горизонтал ўқ бўйлаб ±30 0 чегарада берилган ҳолатни қайд қилиш йўли билан бурганда, таъминлаши керак. Дисплей дизайни корпус буёғини юмшоқ тинч рангларда бўлишини таъминлаши даркор. ВДТ корпуси, клавиатура ва бошқа қурилмалари оқиш рангли акс этиш коэффициенти 0,4-0,6 бўлиши ҳамда яптиллашни юзага келтирувчи ялтироқ деталлари бўлмаслиги керак.

ВДТ корпусининг кўринадиган томонида бошқарув органларини, маркировкасини, қандай бўлмасин ёзувларни ва белгиларни қўймаслик керак. Дисплей конструкцияси ёруғлик ва тиниқликни бу параметрларни энг пасидан энг юқори қийматгача тартибга солувчи органи жойлашишини таъминлаши керак.

ВДТ конструкцияси электростатик ва электромагнит майдонини максимал даражада, шу жумладан, экран олдига фильтрлар қўйиш, махсус экранлар ва бошқа муҳофаза воситалари ёрдамида, пасайишини таминлаши керак.

3.2. Электромагнит параметрлар асосида хавфсиз иш шароитини яратиш.

Гигиеник сертификат билан таъминланган, тўғри танланган компьютер электромагнит майдонининг мумкин бўлган таъсирини айтарли равишда пасайтириш имконини беради.

Шу билан бирга, иш жойини ташкил этиш чоғида маълум қоидаларга риоя қилиш, керак бўлса, муҳофаза чораларини кўриш ва бунинг натижасида электромагнит майдон таъсирини минимумга келтириш керак.

3.2.1. Мониторларни электромагнит нурланишига кура қиёсий тахлили

Ҳозирги пайтда сотувда таклиф қилинаётган замонавий компьютерларнинг хавфсизлик даражаси хақида фикр юритилганда, мониторларининг кўпчилиги Low Radiation, яъни паст нурланиш қобилиятига эга, деган ёзув билан келмокда. Улар ичида энг хавфсизи бўлиб, ички кўшимча металл корпусга қотирилган курилмаси муҳофаза экран бўлган дисплейлар ҳисобланади. Бу корпусдан 5-7 см нариданоқ электр ва электростатик майдон таъсири меъёригача камайишини, магнит майдонининг компенсация тизими билан биргаликда эса бундай конструкция фойдаланувчи учун максимал хавфсизликни таъминлайди.

Электромагнит нурланиш даражаси MPR П стандартлари талабларини қониқтирадиган чет эл фирмалари ишлаб чиқараётган мониторларининг руйхатини келтирамиз:

 

Acer                    ETC            MAG            Radius

ADI                   GVC              MaxTech     Sampo

AOS                  Huindai      Mitsubishi    Samsung

Apple             IBM            Nanao          Samtron

Compaq         liyama         NEC             Sigma

Comestone     Ikegami      Nokia           Smile

CTX               KDS           Optiquest      Sony

Daewoo         Kenitec       Packard Bell  Sceptie

Darius            KPC           Panasonic     TVM

Digital           LG Electr.   Philips          View Sonic

Delta Socos   Liberty        Princeton      ZDS

 

Қуйидаги монитор моделлари TCO 92 стандартининг сертификациясини ўтдилар, бу стандарт талаблари MPR II га нисбатан янада қаттиқроқдир, яъни Е<10 В/м 5 Гц - 2 кГц диапазонларда ва Е< 1 В/м 2 - 400 кГц диапазон- ларда, ҳамда экран марказидан 0,3 м ва 0,5 м монитор атрофида бўлиб, MPR II стандартида бу кўрсаткичлар 25 ва 2,5 В/м 0,5 м монитор атрофидадир:

 

ADI Systems                             

Microskan 5V

Apple Computer

Apple Vision 1710

Compaq Computer

V70

CTX International

PR700

EISO Nanao Technologies

FlexScan TX-C75, T2-17TS

LG Electronics

категорияли моделлар "T"

MAG Technology

MXP17F

Nokia Display Products

Multigraph 447Xav, 447X1

Panasonic Computer

PanaSync S17, 17MM TX- T1563, TX-T1562F, TX-D1734, TX-D1734F

Peripherial

 

T1563,TX-T1562F, TX-D1734,TX-D1734F

Philips

 

Brilliance 17A, Samsung

Electronics, Sceptre Technologies

 

CL- 617GL4-

 

Sony Electronics

 

Multiscan 17se, 2,-15, 17, 20sf2, 100SF

 

ViewSonic

 

15GS, 17PS, PT770, PT610, PT813 Professional Series

 

 

    

Тест натижалари, уларни ўтказилган санаси ва жойи (лаборатория номи) сертификатда келтирилади, унинг нусхаси сотувчида бўлиши шарт. Ҳозирги пайтда бизнинг мамлакатимиздаги кўпгина корхона, ташкилот ва уйларда олинган мониторларнинг аксари халқаро стандартларнинг талабларини қониқтирмайди, чунки улар технология хатоликлари билан ёки хавфсизликка эътибор керакли даражада бўлмаган даврда сотиб олинган бўлиб, ЭММ меъёрий кўрсаткичларига мос келмайди. Бундай мониторлар эса бутун дунё бўйича жуда кўпдир. Жумладан, Швеция радиация ҳимояси Миллий институтининг маълумотларига кўра, 1995 йил ҳолати бўйича бутун дунёдаги тарқалган компьютер моделларининг фақатгина 18% ТСО 92 стандарти талабларига жавоб берган. 50 мониторларни экспертизаси шундан далолат бердики, фақатгина 15 % швециялик стандартларни қониқтирган ва иш жойини тўғри ташкил этилганда хеч қандай муҳофаза воситаларини талаб қилмайди. MPR II 1990:10 ёки ТСО 92 стандартини фақат 31 % қисман қониқтиради, шунда ҳам муҳофаза воситаларини, иш жойини ва иш вақтини тўғри ташкил этишни талаб қилади. Қолган 54 % мониторлар эса электромагнит хавфсизликнинг умумий қабул қилинган халқаро меъёрларига тўғри келмайди ва фойдаланувчи билан атрофдагиларни сўзсиз муҳофаза қилишни талаб қилади. Нурланиш барча йўналишларда тарқалиб, швеция стандартларини қониқтирмайдиган зона радиуси 2,5 м дан ортиқдир.

3.2.2. Иш жойида электромагнит нурланишни камайишининг асосий сабаблари.

Замонавий компьютерларнинг нурланиш параметрлари асосан йўл қўйилган даражадалигини тасдиқловчи сертификати бўлишига қарамай, ЭММ мавжудлиги факта янги компьютерни ишлатишдан олдин иш жойида унинг электромагнит ҳарактеристикаларини текширишни тақозо этади, даражанинг ортиқлиги аниқланган тақдирда, муҳофазаловчи фильтр ёки экран ўрнатиш зарурати туғилади.

Экранлаштириш эффекти шу билан боғлиқки, ўзгарувчан ЭММ экран қалинлигида ўтказгич материаллар ёрдамида тўлқинланувчи токларни юзага келтиради, унинг магнит майдони таъсир қилувчи майдонга нисбатан қарама-қарши йўналган бўлиб, оқибатда натижавий майдон арзимаган ичкарига кириб, экрандан тез йўқола боради. Тажрибада экран қалинлиги танланганкда одатда майдонни ичкарисига киришни ҳарактерлайдиган катталикни 100 марта кичиклаштирилган ифодасидан фойдаланилади:

δ = √2/ωμγ = 1/πfμγ

бу ерда ω - бурчак частота, ω= 2πf, f- айланма частота, Гц;

μ- экран материалининг магнит сингдирувчанлиги, Гн/м; γ- экран материалининг электр сингдирувчанлиги, см/м.

Юқори частотали ЭММ ичкарига сингдирувчанлиги жуда кичик, мисол учун мисда у миллиметрнинг ўндан бирини ташкил этади. Бу формула яхлит экран учун хаққонийдир. Лекин яхлит экрандан фойдаланилганда ЭММ камайиши билан, ёруғлик оқимини йўли тўсиб қўйилади. Шунинг учун монитор экранидан нурланиш даражасини пасайтириш мақсадида тўрсимон экранлардан фойдаланилади, улар яхлит экрандан фарқли ўлароқ, ёмон экранлаштирувчи хоссага эга бўлиб, оқим зичлиги қувватини 20-30 дБ (100-1000 марта) камайишига олиб келади. Замонавий мониторларда шундай экранлаштирувчи фильтрлар компьютернинг констукцион элементи сифатида фойдаланилади.

Ҳар қандай шароитда иш жойида монитор сифатидан қатъий назар, майдон интенсивлиги минимал бўлган масофада жойлаштирилиши керак. Бунинг учун экранни чўзилган қўлчалик масофада, яъни 70-80 см да жойлаштириш кифоя. Бу шу билан тушунтириладики, фойдаланувчи ЭММ манбаи бўлмиш компьютернинг яқин зонасида, ёки R≤λ/2π ифода билан аниқланадиган индукция зонасида жойлашган, бу ерда R - манбадан бўлган масофа, λ- тўлқин узунлиги, бу зонада майдоннинг магнит ташкил этувчиси манбадан бўлган масофанинг квадратига тескари пропорционал равишда (Н=R2), камайиб боради, (электр ташкил этувчиси эса янада тезроқ камаяди, яъни манбадан бўлган масофанинг кубига тескари пропорционал равишда Е=R3) .

Электр майдон кучланганлигини ва магнит индукцияни 1995 ва ундан кейинги йиллардаги экрандан 50 см. масофадаги ўлчамлари одатда меъёрдадир, ён ва орқа юзалардаги магнит майдон интенсивлиги кўпинча йўл қўйилган қийматлардан 5-2000 Гц частота диапазонларида ортиб кетади. Бу майдон манбаи бўлиб компьютернинг орқа ёки ён томонига жойлашган юқори вольтли чизиқли трансформатор ҳисобланади, корпус деворлари (энг янги модификацияда кўзда тутилган бўлиши мумин) нурланишни экранлаштирмайди. Шунинг учун бир неча компьютер жойлашган хонада бир компьютер видеомониторининг орқа юзаси билан иккинчиниг экрани орасидаги масофа 2 м дан кам бўлмаслиги керак, ён юзалари орасидаги масофа эса – 1.2 м дан кам бўлиши керак эмас. Бундай масофа компьютерларнинг бир-бирига таъсирини ҳам чеклайди. Хавфсизлик нуқтаи-назаридан, компьютерларни хона периметрида бир-бирини орқасидан эмас, девор бўйлаб жойлаштириш тавсия этилади.

3.2.3. Муҳофаза фильтрлари

Юқорида айтилганидек, нурланиш интенсивлигини камайтиришнинг энг кенг тарқалган воситаси бўлиб монитор экранига муҳофаза фильтрини ўрнатиш ҳисобланади. Шу билан бирга, шуни эътибордан қочириш керак эмаски, уларни ўрнатиш, фақат видеотерминал экрани олдидаги нурланиш даражасинигина камайтиради. Корпуснинг ён ва орқа томонидаги ЭММ нурланиш даражаси ўзгаришсиз қолади. Бундан ташқари, ҳар қайси фильтр ўзининг ҳимоя хоссаларига ва ёруғ техникавий ҳарактеристикаларига эга, шунинг учун уларни танлаш кутилган муҳофаза эффектини олиш билан боғлиқ. Муҳофаза фильтрлари оптик шаффоф панелдан иборат бўлиб, дисплей экрани устидан компьютернинг корпусига кронштейн ёрдамида маХКамланади. Панелга юқа ўтказувчан қатлам юритилган бўлиб, уни ерга улаш ўқ бўйлаб дисплей экранидан тарқалаётган ЭММ нурланишини босади. Бундан ташқари, махсус қўшимча материал ва ўтказувчан қатламни танлаш айтарли даражада (кўпинча бутунлай босиши) спектрнинг ультрабинафша ва инфрақизил қисмининг оптик нурланиш даражасини камайтиради.

Умуман олганда, муҳофаза фильтрлари электростатик таъсирдан ҳимоя қилибгина қолмай, балки узоқ тушиб туришидан оператор кўзига шикаст етказиши мумкин бўлган ёритиш асбобларидан, қуёш нуридан видеомониторнинг шиша элементларига тушадиган ялтирашларни босади, ҳамда дисплейни умумий ёрқинлигини камайтиради ( бунда кам ёрқинли деталлар жуда яхши кўринади, чунки умумий контрастлик ошади, шаклнинг ранглари муҳофаза фильтри фоннинг кўл рангини ютганлиги сабабли, тиниқлашади). Барча муҳофаза фильтрлар ҳам ҳамма муҳофаза чораларини комплексини таъминламайди. Хусусан, электромагнит таъсирдан муҳофазани фақат электр ўтказгич юзали фильтрларгина таъминлайди. Бундан ташқари, турли хилдаги ва турли фирма-ишлаб чиқарувчиларнинг муҳофаза экранлари турли даражадаги эффект ва ишонч билан муҳофазалайди. Тажрибада фойдаланиладиган фильтрларни конструктив хусусиятлари билан танишиб чиқамиз.

Тўзилишига қараб муҳофаза фильтрлар қуйидаги гурухларга бўлинади:

пленкали, турли, шишали, аралаш турли пленкали фильтрлар шиша ёки синтетик материал (масалан, акрил)дан тайёрланган юқа шаффоф қўшимча материал асосида тайёрланади. Пленкали фильтрлардан энг кўп тарқалгани Polaroid фирмасининг СР-50 маркали фильтрлари бўлиб, улар яхши оптик хоссаларга (шаклни контрастлигини ва аниқлигини оширади, экраннинг ялтирашини ва липиллашини босади), лекин ультрабинафша нурланишни буткул босади ва рентген нурланишни даражасини пасайтирса ҳам, электромагнит электростатик майдондан ҳимоя қилмайди. Бундан ташқари, полярлашган фильтрларнинг қопламалари полиэфир қатронидан тайёрланган бўлиб, улар етарли даражада пишиқ ва чидамли эмаслиги туфайли уларни физик эскиришига ва бузулишига олиб келади.

Шиша фильтрлар (Defender, Megastar, Sepoms каби Осиё давлатлари махсулотлари) ЭММдан муҳофазалар функцияларига эга эмасдирлар. Экранлаштириш сифатини яхшилаш мақсадида шиша материал устидан юпқа металл пленка юритилади. Бундай фильтрни ерга улаганда тўлиқ электростатик экранлаштириш, хусусан юқори частота диапазонларда электромагнит нурланиш кескин даражада пасайиши таъминланади. Бундан ташқари, металл пленкали шиша фильтрлар юмшоқ рентген нурланишини ўтказмайди, спектрнинг ультрабинафша ва инфрақизил чегараларидаги нурланишни айтарли даражада пасайтиради. Фильтрларнинг сифати қопламанинг қандай материалдан тайёрланганлигига, уни қандай технологияда, неча қават копланганлигига караб, турли ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг фильтрларини ҳарактеристикаларида ўз аксини топади.

Кенг тарқалган муҳофаза фильтрлар гуруҳига тўрсимон фильтрлар киради, улар кўпинча мис сим асосли хира рангли қопламада тайёрланади. Бу фильтрларнинг самараси тўрнинг частотасига боғликдир. Жуда ҳам зич тайёрланган тўр, ЭММ муҳофазани яхшиласада, шаклни аниқлиги ва контрастлиги пасайиб, кўриш хусусиятини ёмонлаштиради. Шунинг учун, ёруғлик оқимини камайишини ўрнини қоплаш учун, дисплейнинг шакл ёруғлигини оширишга туғри келади, бу эса электрон-нурли трубкани иш муддатини қисқаришига олиб келади. Деярли барча моделлари муар эффектини, яъни шаклни экран бўйлаб гуёки сузиб юришини, юзага келтиради. ЭММ таъсиридан ва қулай оптик ҳарактеристикаларни биргаликда муҳофазалашнинг энг оптимали аралаш турли фильтрлар ҳисобланади. Улар шишанинг металларнинг оғир атомлари билан легировка қилинган махсус сортидан тайёрланган бўлади. Мураккаб кўпқават таркибли бу фильтрлар мониторнинг деярли барча зарарли таъсирларидан ҳимоя қилади ва Total Shield ("Тўла ҳимоя") синфига киради. Улар энг паст акс этиш коэффициентига ( 1 % дан кам) ҳарактерланади, шунинг учун деярли ялтирашлар бўлмайди, тасвирнинг контрастлиги 1.5-2 марта ортади, электростатик (99,5 %) ва электромагнит (95-99 %) майдонларнинг энг      юқори экранлаштириш

коэффициентларига эга бўлади, шу жумладан, паст частота майдонида (1000 Гц гача), ҳамда ультрабинафша (98-99 %) ва юмшоқ рентген нурланишини (95 %) самарали ютади. Хусусан, австриялик Ergostar фирмасининг юқори эффектли фильтрлари икки тарафлама акс берувчи емирилишга қарши қопламали тўрт қават кристалли шишадан тайёрланган. Улар монитор экранининг тарқалувчан акс этишини, ялтиллашини, липиллашини қайтаради, 99 %гача монитор нурланишини ютади. Шу билан бирга қуйидаги фильтрлар ҳам ишлатилади: Polaroid CD - Workstation (США), Xenium (Италия), Unus (Тайвань) ва бошқалар. Лекин уларнинг нархлари жуда баланд бўлганлиги сабабли кам фойдаланилади.

Кўпгина Total Shield синфига мансуб фильтрларни солиштириш шуни кўрсатадики, уларнинг ҳаммаси статик майдоннинг ҳам нурланишидан ишончли ҳимоя бўлиб, катта даражадаги шаффофликка эга бўлганларини (ёруғликни ва нурланиш интенсивлигини оширмаслик учун ) ва ялтиллашни максимал йўқотадиганини танлаш керак.

Экранда индукция қилинган ахборотни «бегона кўзлардан беркитишга» мўлжалланган янги моделдаги муҳофаза фильтрлар қизиқиш уйғотмоқда. Американинг ЗМ фирмасининг кичик корхонаси ҳисобланмиш англиялик ЗМ UKPIc фирмаси ахборотни фақатгина агар экран қаршисида ўтирган таздирингиздагина ўқиш имкониятига эга муҳофаза фильтр моделларни ишлаб чиқди. Бу фильтрлар - PF 50 турдагиси (массаси 450 г)кичик қўл компьютерлари учун, ва PF 450 турдагиси столга қўйиладиган учундир. Улар 99 % гача монитор нурланишини ютишга қодир бўлиб, ялтиллашни камайтириши мумкин.

Алоҳида чанглатирилган Ergostar TOP Secret махсус модели монитор экранидаги ахбортни фақат оператор кўра оладиган қилади. Бундай фильтрлар одатда банкларнинг операцион тизимларида, турли муассасаларнинг сир тутувчи бўлинмаларида ва бошқа шунга ўхшаш структураларида фойдаланилади.

3.2.4. Суюқ кристалл мониторлар

Электромагнит нурланишни  кўпмиқдорда

камайтиришнинг альтернатив йўналиши бўлиб, электрон- нурли трубкали монитор ўрнида суюқ кристалл дисплейлар ишлатиш ҳисобланади. Ҳозирги пайтда суюқ кристалл дисплейлар кичик компьютерларнинг ташкилий қисми ҳисобланади. Электрон-нурли аналогларига нисбатан улар жуда кам энергия сарф қилиб, шунга кўра асосий куч кўринадиган нурларга келиб, нурланиш қуввати ҳам камаяди. Бундан ташқари суюқ кристалл мониторлар яна қуйидаги устунликларга эгадирлар:

- дисплейнинг ясси юзаси чизқларни қийшайишига йўл қўймайди;

-  электрон-нурли трубкали мониторларга нисбатан липиллаши жуда кам бўлганлиги сабабли кўзга тушадиган оғирлик шунча кам бўлади;

- суюқ кристалл мониторларни ҳавоси юқори чангланган, ёки аксинча, тозаликка катта талаблар қўйиладиган хоналарда ишлатиш қулайдир, чунки улар электромагнит майдон ёрдамида электрон- нурли трубкали мониторлар сингари ўз атрофига зўр бериб чанг тўпламайдилар.

Toshiba, Sharp, Hitachi, Matsushita каби фирмаларнинг энг сўнгги суюқ кристалл мониторлари ўз функционал параметрлари билан электрон-нурли трубкали мониторлардан қолишмайдилар (экран диагонали - 21 дюйм, кўриш бурчаги горизонтал бўйича - 140 вертикал бўйича - 110 С, йўл қўйилган қобилияти 1280x1024 гача. Ранглар сони 18,7 миллионгачадир). Лекин бундай моделлар ҳозирча оддий мониторлардан 10 баробар қиммат туради, шунинг учун улар энг аввало юқори талабли сохаларда: аэронавтикада, тиббий тизимларда, молияда ишлатилади.

Бундан ташқари суюқ кристалл мониторли компьютерлардан ишлаш учун мослашмаган шароитда, йўлда, конференцияларда, йиғилишларда мутахассислар, журналистлар, бизнесменлар фойдаланишади.

Кўтариб юрадиган компьютерда ишлаш вақтинчалик бўлганлиги сабабли, ЭММ профессионал таъсири ҳақида жуда ҳам хақли бўлмасада, суюқ кристалл мониторларни электр манбаи қурилмаси билан бирга тест қилинганда, паст ҳамда 50 Гц саноат частоталарда MPR II меъёридан 10%, ТСО 95 дан эса икки баробар ортиқлиги қайд қилинган. Бу частоталарда магнит майдони канцероген кўрсаткичлари билан энг зарарли ҳисобланади, бунинг устига Notebook иш пайтида фойдаланувчининг тиззасида, таъсир қилувчи органларига жуда яқин масофада бўлади. Шунинг учун иш жараёнида электр манбаи қурилмаси фойдаланувчидан 1м масофада бўлиши маъқулдир, фойдаланувчи учун эса албатта аккумулятор ишлатиш энг хавфсиз ҳисобланади. Бундан ташқари кўпгина фойдаланишдаги Notebook турдаги компьютерлар тажриба марказларида текширилганида, кўриш параметрлари талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Хусусан, эски моделдаги Notebook дисплейларининг кўриш бурчаги горизонтал йўналишда ҳам, вертикал йўналишда ҳам кичик бўлганлиги сабабли, ишлаш пайтида ноқулайликлар юзага келади. Кўпинча иш жараёнида экрандаги шакллар қониқарли сифатга эга ҳолатни топишга кўп вақт сарфланади. Бунинг устига экрандаги шаклнинг сифати ёруғлик манбаининг қувватига ва қандай жойлашганига жуда ҳам боғлиқдир. Notebook билан ишлаганда кўриш толиқишини пасайтириш ёки йўқотиш махаллий ёки умумий ёруғлик манбаини, иш материалларини, экрандаги шаклни акс этиш тартибини тўғри танлаш билан эришиш мумкин. . Notebook компьютерларининг суюқ кристалл экранини танлаганда ёруғлик тури муҳим аҳамиятга эгадир, яъни люминесцент ёритилганликда пассив экранлар мақсадга мувофиқ бўлса, накал лампалардан фойдаланилганда актив матрицали экранлар ишлатилгани маъқул.

 

3.3. Кўриш ишларини бажаришда хавфсиз шароитларни таъминлаш.

Фойдаланувчининг компьютерда ишлаш чоғидаги кўриш учун маъқўл бўлган шароит яратиш- энг бош муаммолардан биридир. Компьютердан фойдаланилганида ишнинг маъқўл бўлмаган шароитидан шикоятларда етакчи ўринни кўришнинг у ёки бу муаммолари, биринчи навбатда 1.5-2 соат улуксиз ишлаш натижасида пайдо бўладиган кўз чарчаши эгаллайди. ХК билан систематик тарзда ишлаш натижасида кўпинча бир- бир ярим йилдан сўнг кўришнинг ёмонлашуви кузатилади. Шунинг учун илмий мақолаларда, меъёрий адабиётларда, оммавий нашрларда кўз толиқишини олдини олиш ва йўқотиш муаммоларига катта эътибор берилмоқда. Кўриш толиқиши профилактикаси масалалари комплекс бўлиб, биринчи навбатда операторни кўришининг қай даражадалигига, монитор сифатига, иш жойини ташкил этишга ва компьютерни жойлашувига, иш жойидаги ва хонадаги ёритилганлик параметрларига, меҳнат қилиш ва дам олиш тартибига боғлиқдир. Соғлом кўриш шароитини яратиш ва кўз касалликларини олдини олишнинг асосий йўналишларини кўриб чиқишни инсоннинг кўриш аппаратини хусусиятлари ва ва дисплейда шакл тасвирини қандай қабул қилиши билан танишишдан бошлаймиз.

3.3.1. Дисплей экранидан тасвир аксини қабул қилиш хусусиятлари.

Инсоннинг кўриш тизими, дисплей экранидаги расмларни кўришга ёмон мослашган экан. Миллион йиллар мобайнида улар акс этган ёруғликдаги предметларни кўришга мослашиб келган. Ва бу эволюция натижасида примат-маймунлар ва инсонлар мукаммал рангли кўриш хусусиятига эга бўлганлар, сариқ бананни ва зарғалдоқ апельсинни яшил рангли дарахтлар фонида бемалол ажрата олдилар, лекин на банан, на апельсин ва яшил барглар ялтилламайди, улар қуёш нурининг аксида кўринадилар холос. Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, электромагнит тўлкинларнинг 380-760 нм диапазондаги, яъни кўринадиган спектридаги монохроматик нурланишни турли узунликдаги тўлқинларига инсоннинг кўзи турли хилдаги ёруғлик сезгиларига эгадир. Инфрақизил (> 760 нм) ва ультрабинафша

(< 380 нм) нурларни инсон кўзи кўрмайди. Кўзнинг энг юқори сезгирлиги кундузи қуёш нурланиш ҳарактеристикасининг максимал спектри (550 нм -бу яшил ранг)га тўғри келиб, узоқ вақт одамзот кўзининг тарқок қуёш нурига мослашуви натижасидир.

Электрон-нурли трубканинг пайдо бўлиши инсоният учун улкан муаммолар ҳам келтириб чиқарди, чунки тасвир экраннинг ёритилганлиги оқибатидир, яъни ёруғлик манбаи бўлмиш дисплейга қараш керак. Инсоннинг кўзи ёруғликнинг интенсивлигига кўз қорачиғининг диаметри, ҳамда тўрпарданинг сезгирлиги ўзгариб мослашсада, бу жуда ҳам кўриш учун оғирдир. Бошқа тарафдан, фойдаланувчи иш жараёнида экрандан қоғозга ва аксинча нигоҳини олиб ўтиши керак, кун давомида кўзлар юз, минг марта бир турдаги ўқишдан иккинчисига мослашади, бу ўз йўлида ортиқча оғирликни юзага келтиради. Шуни қайд этиш лозимки, қадим замонларда пайдо бўлган ёзувлар инсоннинг китоб ўқишига ва расмларни томоша қилишига мўлжалланмаган кўриш тизимига зид бўлган бўлсада, физиологик нуқтаи назардан бананни англашдан фарқ қилмайди. Лекин экрандан матнни, жадвални, чизмаларни ўқиш, шу нарсаларни қоғоздан ўқишдан нафақат ёруғлик манбаидан акс этилган ёруғликка мослашиш, балки кўриш анализаторига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа томонлари билан таъсир кўрсатади. Хусусан, дисплейдан фойдаланганда, оператор бутунлай дисплейнинг қандай жойлашганига боғлиқдир. Варақдан ахборотни қабул қилишда эса ўқувчи ўзига мос ҳолатни осон топа олади, яна қоғоздаги матн ўзгармас бўлса, экрандагиси электрон нурни экран юзасида акс этиш жараёнида янгиланиб туради.

Янгиланишнинг айтарли кичик частотаси тасвирни липиллашини юзага келтиради. Ниҳоят, монитор оператор диққатини ўзига узоқ боғлаб қўяди, бу эса кўзнинг ва кўз ичи мускулларининг узоқ вақт қўзғалмас ҳолатда бўлишига олиб келади, улар эса доимо динамик тартибда, ҳаракатда бўлишга муштоқ. Бу эса уларни сусайишига олиб келади.

Компьютерда узоқ вақт ишлаш кучайган диқкатни талаб қилади, бу фойдаланувчининг кўриш тизимига ортиқча юкдир. Кўриш толиқиши (кўришастенопияси) ривожланади, яқиндан кўриш, бош оғриги, жиззакилик, асабнинг толиқиши ва стресс касаллигининг юзага келишига сабабчи бўлади.

Юқорида келтирилган дисплей экранининг хусусиятлари ҳамда оператор ишлашининг ўзига хослиги кўриш аппаратини чарчашига айтарли даражада таъсир кўрсатади. Шуни таъкидлаш даркорки, кўриш ноқулайликлари нафақат электрон-нурли трубкали, суюк кристалли ва газразрядли дисплейларда, балки бошқа физикавий омиллар асосида тайёрланган дисплейларда ҳам учраши мумкин. Бу авваламбор кўриш параметрлари ва иш жойининг ёруғлик шароити нотўғри танланганлигига боғлиқдир. Изланишларнинг кўрсатишича, дисплейнинг алоҳида танланган техник параметрлари на уларда ишлаш цулайлигини на самарадорлигини оширади. Уларнинг янги давлат стандартларига кирган оптимал ва йўл қўйилган қийматларигина аҳамиятга эгадир, яъни кўриш параметрлари ва уларда ишлаш шароитларига қўйиладаган талаблар: ёруғликка, ёруғликнинг тарқалишига, контрастлигига, тасвирнинг липиллаши ва титрашига, геометрик ва нотўғри чизиқли бузулишларга, ташқи ёритилганликка ва х.к. Кўриш шароитини яхшилаш муаммоларини таъминлаш кўп жихатдан кўрсатилган талабларни бажаришга боғлиқдир. Шунинг учун 4-жадвалда кўриш параметрларининг меъёрий қийматлари берилган бўлиб, уларга риоя қилиш халқаро меъёрларга мос келади.

 

4 –жадвал

         Кўришни эргономик параметрлари

Параметр номи

Параметр қиймати

1. Тасвир ва фон деталларининг контрастлиги бир пикселга тенг ўлчамли ҳамда бир пиксел интервал билан ажратилган детал тасвири учун

 3:1 кам эмас 1,5:1 кам эмас

2. Белги контурини

элементларининг бир текис бўлмаган ёруғлиги

1,5:1 кўп эмас

* Видеоадаптерлрни дастурлашда параметрлар ушбу стандартга мос тушмаганида бир пикселга тенг ўлчамли ҳамда бир пиксел интервал билан ажратилган деталлар йўқ деб қаралиши керак. Тартибдан фойдаланиш эҳтимоли конкрет дисплей учун берилган меъёрий хужжатларда кўрсатилади.

4-жадвалнинг давоми

Параметр номи

Параметр киймати

3. Дискрет белгиларнинг ёруғлигини бир текисдамаслиги ,

±20 кўп эмас

4. экраннинг иш юзаси ёруғлигини бир текисдамаслиги , %

±20 кўп эмас

5. Ёруғликни кодлаштириш даражасининг контрастлиги

1,5:1 кам эмас

6. Белги контури чизигининг нисбий кенглиги

Босма ҳарф баландлигининг 1/6 дан 1/12гача

7.Рангларнинг қолдиқ келмаслиги, мм, марказий доирада ишчи майдонннинг вертикал ўзунлигидан кўп

эмас – бошқа жойларида

0,3 0,5

8. Тасвирнинг вақтинчалик нотурғунлиги (липиллаши)

Қайд қилиниши керак эмас

 

9. Кузатиш зонасида (экран, панелни олд қисми, дисплей корпуси, хужжатлар)ёруғликларнинг нисбати

10:1 кўп эмас

10. Тасвирнинг фазовий нотурқунлиги (қалтираш). Қалгираш частотаси 0,5-30 Гц да тасвирни силжиш амплитудаси

2x10-4/ (бу ерда кузатишнинг лойиҳавий узунлиги, мм) кўп эмас

11. Белги матрицасининг формати : - катта ҳарф ва рақамлар учун - бир белги ўриндаги касрлар учун

7x9 кам эмас 5x7 кам эмас 4x5 кам эмас

12. Катта ҳарфлар учун белги энини баландлигига нисбати

0,7 дан 0,9 гача (0,5 дан 1,0 гача йўл қуйилади)

13. Ҳарфли шрифтлар учун белгилари орасидаги масофа

Белги контурини энидан кам эмас ёки бир пиксель

14. Сўзлар орасидаги масофа

Белги матрицасининг энидан кам эмас

15. Матн сатрлари орасидаги масофа

Бир пикселдан кам эмас

16. Кузатиш чизиғининг оғиш бурчаги

Горизонтал 30° пастдан кам эмас

 

17. Ишчи зонада тасвирни бузулиши : устунда белгиларни горизонтал максимал бузулиши белгининг энидан, % максимал вертикал бузулиши белгининг бўйидан, % бир хил белгиларни иш майдонидаги ўлчамларини ўзгариши, белги баландлигидан, %

-       иш майдонидаги матн сатрлариниг ўзунлигининг максимал фарқи, сатр узунлигидан, %

-          иш майдонидаги устунларнинг

5 кўп эмас

5 кўп эмас

±5 2 кўп эмас 2

18. Иш майдонинг шаклини тўғри бурчакдан оғиши::

горизонтал бўйлаб

-        вертикал бўйлаб АВ =--------- ,

В\+В2

қ а-а

-        диагонал бўйлаб AD —---------- ,

а+а

(бу ерда Н; ва Н2 - иш майдонидаги чекка унг ва чап устунларини ўзунлиги, мм; В( ва В2 - иш майдонидаги юқори ва пастки сатр ўзунлигининг қиймати, мм; D1 D2 - иш майдони диагонали қиймати, мм)

0,02 кўп эмас

0,02 кўп эмас

0,04H1-H2 кўп Вх+В2

эмас

3.3.2. Дисплейларнинг кўриш

характеристикалари оптимизацияси

Кўриш толиқишига таъсир қилувчи мониторнинг асосий (энг мухим) параметрларидан бири - монитор конструкциясига киритилган мухим факторларнинг йиғиндиси бўлган дисплей экранидаги тасвир сифатидир.

Сифатли монитор қуйидаги асосий хоссаларга эга бўлиши керак:

- тасвирнинг аниқ ва равшан кўриниши;

- тасвирнинг липилламаслиги;

- мониторни оптимал ёрк;инлиги;

- дисплей экранида ялтиллишларнинг йўқлиги.

2-иловада MPR II талабларига мувофиқ мониторларнинг кўриш параметрларини текшириш руйхати берилган бўлиб, шу параметрларни хоссалари ва талаблари профессор Г.Демирчогляннинг «Компьютер ва саломатлик» М.Лукоморье, 1997 й 256 бетидаги маълумотлардан олинган.

Экрандаги тасвирнинг аниқлиги ва равшанлиги биринчи навбатда мониторнинг рухсат берилган қобилиятига боғлиқ бўлиб, у горизонтал ва вертикал бўйлаб тасвирнинг дискрет элементларни монитор қабул қила оладиган сони билан ифодаланади. Мониторнинг рухсат берилган қобилиятини ифодаловчи қуйидаги стандарт қийматлар мавжуд (қавс ичида шахсий компьютер стандартининг номи келтирилган)

640x480 (VGA);

800x600 (SVGA);

1024x768 (XGA);

1280x1024 (EVGA);

1600x1200 (белгига эга эмас).

Мониторнинг рухсат берилган қобилияти қанчалик юқори бўлса, экрандаги тасвир шунчалик аниқ ва равшан бўлиб, уни қабул қилиш осон бўлади, кўриш тизимини оз толиқтиради. Тасвирнинг аниқлиги люминофорни қадамига, яъни экраннинг ички юзасидаги люминофорни битта рангининг дискрет нуқталари орасидаги масофага ҳам боғлиқдир. Турли моделдаги мониторларнинг люминофор қадами 0,25 дан 0,41 мм гача диапазонда бўлади. Кичик нуқталар экранда янада аниқ ва равшан тасвирланганлиги сабабли, ВДТ сотиб олинаётган пайтда нуқталари 0,31 мм катта ўлчамли мониторларни ҳарид қилиш тавсия этилмайди. Кўпгина хизмат ва уй ишларини бажариш учун рухсат берилган қобилияти 1024x768 га тенг ёки кам бўлса, люминофор қадами 0,27 ёки 0,28 мм бўлса

кифоядир. Интенсив график ишлар учун эса мониторнинг рухсат берилган қобилияти 1024x768 дан юқори бўлса, қадам 0,25 ёки 0,26 мм бўлиши мақсадга мувофивдир. Тасвирнинг аниқлиги ошишида электрон нурларни фокусировкасини сифати ҳам аҳамиятга эгадир.

Тасвирни липиллашини минимизациялаш кадрларни алмаштириш частотасини кўпайтириш билан амалга оширилади, бу яна вертикал тақсимот частотаси деб ҳам аталади. Агар бу частота керакли даражада юқори бўлса, тасвирнинг ҳар бир нуқтасидаги хақиқий ёрқинлик ўзгарувчан катталик бўлишига қарамай, тасвир ўзгармасдек бўлиб кўринади. Турғун тасвир эффекти икки факторларнинг, яъни инсон кўришининг ва мониторнинг инерционлигини бир-бирига муносабатининг оқибати натижасида хосил бўлади. 95 % операторда мониторнинг ўртача ёрқинлигидаги тасвирнинг турғун тарзда кўринишини кескин частотаси позитив ҳолат (ёруғ фонда қopa белгилар) учун 76 Гц, негатив ҳолат (қopa фонда ёруг белгилар) учун 67 Гц . Бу қийматларMPR услубиятидан олинди. Экспериментал бахолаш, кадрлар алмашинувини энг чекка частотаси сифатида 75 Гц частотани тасдиқлади. Кўриш гигиенаси мутахассислари негатив тасвирни тиклаш частотасини 75 Гц, позитивда эса - 90 Гц деб қабул қилишни таклиф этдилар. Монитор сифатини оширишнинг асосий усулларидан бири деб вертикал тақсимот частотасининг ошиши қайд қилинган. Кадрлар частотаси ошгани сари тасвир шунчалик турғун ҳолатга эга бўлади. Замонавий мониторларда рухсат берилган қобилияти 800x600 бўлганда, частотаси 110-120 Гц боради, лекин рухсат берилган қобилияти ва кадрлар алмашишини частотаси бир-бирига боғлиқ параметрлардир. Рухсат берилган қобилиятини ошиши кадрларнинг тақсимот частотасини камайишига олиб келади, чунки замонавий ЭНТ ҳар секундда экранда чегараланган мшқдордаги пикселлар сонини кўрсатиши мумкин. Рухсат берилган қобилиятни ошириш учун қанчалик кўп пикселлар ишлатилса, хохлаган тезликда тасвирларни алмаштириш имконияти шунчалик камаяди. Тасвирнинг турғунлиги тиклаш турига ҳам боғлиқдир. Ўзгармас тасвирлар, яъни тахрир қилинаётган матн, жадвал, графика учун, сатрлараро ёки прогрессив тиклайдиган мониторлар маъқулдир, бунда кадрнинг барча сатрлари тиклашнинг бир даврида чиқарилади. Бундай мониторларда кўзни толиқтирувчи чақирувчи тасвирнинг липиллаши ва ноаниқлиги айтарли даражада пасаяди. Иккинчи тасвирни тиклаш усули бўлган сатрлараро тиклашда бир давр мобайнида тасвирнинг жуфт сатрлари чиқарилса, кейингисида тоқлари чиқарилади, бундай тиклаш турида кадрлар частотаси икки баробар пасаяди. Бу мониторни рухсат берилган қобилиятини тасвирни турғунлигиниг ёмонлашуви ҳисобига оширади. Ушбу усул телевизорларда қўлланилиб, 1-2 м масофадан динамик тасврларни қабул қилишда мақсадга мувофиқдир. Инсон кўзи 25 Гц частотадан юқори бўлган тасвир алмашишини узлуксиз ҳаракат сифатида қабул қилишини эслатиб ўтамиз. Экрандаги тасвир сифати мониторни ўзининг ёритилганлигига ҳам боғлиқ бўлиб, у ташқи ёритилганлик шароитида оптимал бўлиши керак. Ёритилганликнинг қиймати (берилган йўналишда берилган юза бирлигидаги ёруғлик миқдори билан аниқланади) қанчалик юқори бўлса, шунчалик тасвир контрастлиги яхшиланади. Бу шу билан тушунтириладики, монитор орқали шаклланган янада ёрқинроқ тасвир қopa ранг қисмни оч кул рангли қисмга айлантиришга йўл қўймайди, яъни тасвирнинг аниқлиги ва контрастлиги ёмонлашади.

Бошқа томондан, шуни назарда тутиш керакки, электрон тутами интенсивлигига боғлиқ ва экранни созлаш органлари томонидан тартибга солинадиган экраннинг ёруғлиги кўпайса, кўзни толиқтиради, ЭММ даражаси кучаяди. Мутахассислар томомнидан тавсия этиладиган экран ёруғлиги - 70 кд/м.

Монитор экранидаги ҳар қандай ёруғлик тутамидан пайдо бўлиб, қайтиб кўз қобиғига тушган ялтиллаш ахборотни қабул қилишга кўпинча халақит беради. Монитор рўпарасидаги ёруг юзалар, парда тутилмаган деразалар, ёруғлик чироқлари, хатто операторнинг ёрқин рангли кийими ҳам ялтиллашларнинг манбаи бўлиши мумкин. Ялтиллашнинг мавжудлиги ўзи хохламаган тарзда бош ва гавдани ҳолатини ўзгартиришга, экрандаги керакли ахборотни ўқиш учун диққатни кучайтиришга мажбур қилади. Бунда кўзга, бўйинга, елкага, куракка, қўлга ориқча юк тушади, натижада бутун организмни толиқишига олиб келади. Экраннинг нур қайтариш коэффициенти қанчалик катта бўлса, ялтиллаш шунчалик сезиларли бўлиб, тасвирнинг контрастлиги шунчалик кучли пасайиб кетади. Негатив тасвир режимида позитив тасвиридан ҳам кучли нур қайтиши юзага келади, шунинг учун позитив тасвир варианта ялтиллашни минимизацияланишини хисобга олинса, мақсадга мувофивдир. Экраннинг нур қайтариш коэффициенти қанчалик катта бўлса, ялтиллашлар шунчалик сезиларли бўлиб, тасвир контрастлиги жуда пасайиб кетади. Негатив тасвир режимида позитив тасвирдагидан кучли нур қайтиши юзага келиши сабабли, ялтиллашни минималлаштиргани учун позитив тасвир вариантини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Экраннинг нур қайтариш коэффициенти қанчалик юқори бўлса, ялтиллашлар шунчалик сезиларли ва тасвир контрастлиги шунчалик паст бўлади. Негатив тасвир режимида позитив тасвирдагига нисбатан кучли акс этиш юзага келиши сабабли, ялтиллашларни минималлаштириш хисобига позитив тасвир варианти мақсадга мувофиқдир.

Экранни нур қайтариш қобилиятининг йул қўйилган қиймати стандартга мувофиқ      1 % дан ошмаслиги керак. Замонавий мониторларда нур қайтаришни камайтириш учун махсус кимёвий қайта ишланган қopa ва қорамтир қилинган шишадан фойдаланилади, такомиллашган конструкцияли электрон-нурли трубканинг ясси ва «ўта ясси» экранли Trinitron ва Diamondtron тури қўлланилади, ҳамда бошқа кўриш ва эмиссион параметрли ялтиллашга қарши муҳофаза фильтрлари ўрнатилади. (3.2.3 бўлимга қаралсин).

Ялтиллаш муаммосини хал қилишни яна буриладиган кронштейнли қурилмага мониторни жойлаштириб, экранни баландлигини, пастга-юқорига бурилишини, вертикал ўқ бўйлаб айланиши хисобига оптимал жойлашишини таъминлаб, амалга ошириш мумкин.

 

3.3.3. Хона ва иш жойларини рационал

ёритиш, иш жойларини ташкил этиш.

Компьютерларни хонада тўғри жойлаштириш ва тўғри лойихаланиб, ўрнатилган ёритгичлар фойдаланувчини кўришини сақлайди, асаб тизимига қўшимча оғирлик бермайди, операторни нормал фаолиятини таъминлайди, иш фаолиятидаги хатоларни кескин камайтиради.

Компьютерларни алоҳида хоналарга 5-6 дисплейдан ортиқ бўлмаган холда жойлаштириш тавсия этилади, бу энг аввало микроиқлимни йўл қўйилган қийматлари параметрларини таъминлашга имкон беради. (санитар нормаларга мувофик, битта фойдаланувчи учун 6 м2 майдон, ҳажми- 20 м3 дан, мактаб ва мактабгача муассасалар учун - 24 м3 дан кам бўлмаслиги керак). Гигиена нуқтаи- назаридан компьютерни шундай жойлаштириш керакки, экрандан кўзни кўтарганда, хонадаги энг ўзоқда жойлашган нарса ҳам кўринсин. Операторнинг иш жойини кириш эшигига юзи қараган холда жойлаштириш энг самарали ҳисобланади. Энг ўзоқ масофага нигохни ўтказиш имкони компьютерда ишлагандаги кўриш тизимининг оғирлигини камайтиришни энг самарали усули ҳисобланади. Иш жойини хонанинг бурчакларига ёки деворга қаратиб, (компьютердан деворгача бўлган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак), деразадан тушган ёруғлик кўз учун ортиқча юк бўлганлиги учун деразага қараб жойлаштирмасликка интилиш даркор.

Шуни эслатиб ўтамизки, агар бир хонада бир неча компьютерлар жойлашган бўлса, электрмагнит нурларнинг таъсирини камайтириш учун бир монитор экранидан иккинчининг орқа деворигача масофа 2 м дан кам бўлмаслиги, ён деворлари ораси эса 1.2 м дан кам бўлмаслиги керак.

Санитар қоидаларга мувофиқ шахсий компьютерлар жойлашган хонада аралаш ёритилганлик, яъни табиий (қуёш нури хисобига) ва сунъий бўлиши керак. Шунинг учун иш жойларини бинонинг ертўла қисмида, барча ўқув юртларида ҳамда мактабгача муассасаларда эса цокол қаватларида ҳам ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Табиий ёритилганлик иложи борича шимолга ва шимоли-шарққа йўналтирилган бўлиб, табиий ёритилганлик коэффициента (ТЁК) турғун қор билан қоплангин зоналарда -1,2 % дан, бошқа территорияларда эса 1,5 % кам бўлмаслиги керак. Шимолга йўналтириш имкони бўлмаса, интенсив қуёш нури жанубий ва ғарбий деразалардан ялтиллашлар юзага келтирмаслиги ва ишлашга халақит қилмаслигига қарата чора-тадбирлар кўрилиши керак. Бунинг учун деразаларни пардалар, жалюзи, ташқи тўсқичлар билар таъминлаш керак, ундан ташқари иш жойи деразага нисбатан ёнламасига жойлашган бўлиб,табиий ёруғлик чап тарафдан тушиши мақсадга мувофиқдир. Компьютерлар шундай жойлашиши керакки, ёниқ экран бошқа операторниннг кўриш майдонига тушмаслиги, экранларда табиий ва сунъий ёритилганликнинг аксидан ялтиллашлар бўлмаслиги керак.

Агар ушбу тавсиялар ёрдамида хонадаги монитор экранининг ялтиллашини йўқотмаса, кўриш шароитини яхшилаш мақсадида қуйидаги талабларни бажаришни масалахат берадилар:

- экраннинг эгилганлигини шундай ўзгартириш керакки, люминесцент лампаларидан тарқалаётган нурларга перпендикуляр бўлсин;

- иложи бўлса, хонадаги экранда акс бераётган предметларни суриш керак;

- пардалар керакли эффектни бермаса, ёруғлик лампаларини ўчириш керак.

Санитар қоидалар сунъий ёритилганлик умумий бир текисдаги тизим орқали амалга ошишини белгилайди. Ишлаб чиқаришда, бошқарув-жамоат биноларида, аксари хужжатлар билан ишланадиган хоналарда, комбинация қилинган ёритилганликдан (умумий ёритилганликка қўшимча иш жойини ёритувчи махаллий ёритгичлар) фойдаланиш мумкин.

Суньий ёруғлик манбаи сифатида ЛБ туридаги люминесцент лампалар қўлланилади, махаллий ёритгичлар сифатида накал лампаларидан фойдаланишга рухсат берилади. Стол юзасида иш зонасидаги ёритилганлик санитар меъёрларга асосан 300-500 лк бўлиши керак. Бу меъёр кўриш ишларининг ҳарактерига асосан аниқланиб, ўз навбатида қуйидаги учта параметрларга боғлиқ:

- фарқланиш объектига, яъни кўрилаётган предметнинг энг кичик ўлчамига (бу ерда белги чизиғининг қалинлиги, замонавий мониторларда 0,25-0,3 мм);

- фонга, яъни фарқаниш объекти кўриладиган, бевосита ёндашган юзага, фон нур қайтариш коэффициента билан ҳарактерланиб, юзанинг ранги ва фактурасига боғлиқ бўлади, унинг қиймати 0,02- 0,95 чегарада бўлади, нур қайтариш коэффициенти 0,4 дан катта бўлса, фон ёруг, 0,2-0,4 -ўртача, 0,2 - қopa ҳисобланади

- объектнинг фон билан контрастлиги К, курилаётган объектнинг (белги, нуқта, чизиқар, бонща элементлар) ёрқинлигининг фонга нисбати билан ҳарактерланади:

K=│L0-Lф│/ Lф

бу ерда L ва Lф, объект ва фоннинг ёрқинлиги

Объект ва фоннинг контрасти К> 0,5 қийматда катта ҳисобланади (объект ва фон ёруғлиги билан кескин фаркланади, мисол учун, қоғоздаги босма белгилар), К=0,2-0,5 қийматларда ўртача ҳисобланади (объект ва фон ёрқинликда сезиларли фарқланади) ва

К<0,2 қийматларда кичик ҳисобланади (объект ва фон ёрқинликда деярли фарқанмайди).

Кўриш ишларида шароитни бахолаш учун ялтилланганлик тушунчаси киритилади. Ялтилланганлик - кўриш функцияларини бузулишига (кўр бўлишига) олиб келувчи ялтиллаган юзаларнинг кучайган ёруғлиги бўлиб, объектни кўришни ёмонлаштиради, ялтилланганликнинг бирлиги - кд/м2. Шуни эслатиб ўтамизки, 30 минг. кд/м2га тенг ёруғлик кўзни кўр қилади (вақт бўйича 60 Вт лампа билан ёритилган oқ варақ қоғознинг ёритилганлиги 40 кд/м2). Ялтилланганлик хаддан ташқари асабийлашувни юзага келтиради, кўзнинг сезгирлигини ва иш қобилиятини пасайтиради. Шунинг учун Санитар қоидалар ёруғлик манбаидан тўғридан- тўғри пайдо бўладиган ялтилланганликни чегаралайди, дераза, ёритгичлар каби юзалардан тушган ёруғлик кўриш майдонида 200 кд/м2дан кўп бўлиши мумкин эмас. Иш юзасида (экран, стол, клавиатура) нур қайтишидан хосил бўладиган ялтилланганликни ҳам чегаралаш керак, бу ёритгичларни тўғри танлаб, иш ўринларини табиий ва сунъий ёритгичларга нисбатан тўғри жойлаштириш хисобига амалга ошади, бунда ялтиллашларнинг ёруғлиги дисплей экранида 40 кд/м , шипда эса 200 кд/м2 ошмаслиги керак.

Иш шароитини яхшилаш учун иш юзасидаги ва атрофдаги ёруғлик бир текисда тарқалган бўлиши керак, агар кўриш чегарасида ёруғлик бир текисда тарқалмаса, яхши ёритилган юзадан кучсиз ёритилган юзага нигохни ўтказилганда, кўз мослашишга мажбур бўлади, натижада кўзнинг толиқишига олиб келади. Ёруғликни бир текисда тарқалиши умумий ёритилганликнинг ёруғлиги, ҳамда девор, шип ва қурилмаларнинг қандай рангга бўялгани хисобига эришилади.

Мутахассислар деворлар, мебеллар оч сут рангда, шипдан нур қайтариш коэффициента 0,7- 0,8, девордан ва полдан 0,6 ва 0,3 бўлишини тавсия этадилар. Бунга шипни оқ  рангга, деворларни оч сариқ ва қизғиш рангга бўяш натижасида эришиш мумкин.

Санитар қоидалар ёруғликни кўриш майдонида бир текисда тарқалмаслигини қуйидагича чегаралайди: ёруғликнинг ишчи юзалар орасидаги нисбати 3:1-5:1 дан ошмаслиги, ишчи юза билан девор ва қурилмалар орасидаги нисбат 10:1 дан ошмаслиги керак. Умумий ёритиш учун люминесцент лампалар ишлатилиши натижасида, улардаги ёруғлик оқими кучланишнинг ўзгаришига қаттиқ боғлиқ бўлганлиги сабабли ёритилганликни тебраниши юзага келади, бу ўз йўлида кўзни ҳар сафар адаптация қилишига, толиқишига олиб келади. Шунинг учун махаллий ва умумий ёритгичлар сифатида юқори частотали, ёнишини назорат қила олувчи ускунали газоразрядли лампалар ишлатилиши керак. Вақт бўйича ёритилганликни ўзгармаслиги критерийси бўлиб, пульсация коэффициенти Ал (%) ҳисобланади, санитар меъёрларга қараганда у 5 % дан ошмаслиги керак..

Пульсация коэффициенти қуйидаги формула билан аниқланади:

Кп = 100 (Е макс - Е мин ) /2 Е ўр

Бу ерда Емак, Емин, Еўр- ёруғликнинг тебраниш давридаги максимал, минимал ва ўртача қийматларидир.

Baқт бўйича ёритилганликнинг доимийлиги фойдаланиладиган кучланишнинг барқарорлиги, газоразряд лампаларларнин ёқишнинг махсус схемаларини қўллаш билан эришилади. Санитар қоидаларга мувофиқ, юқори частотали, ёнишини назорат қила олувчи ускунали газоразрядли лампалар юқори частотали, ёнишини назорат қила олувчи ускунали газоразрядли лампалар ишлатиш имкони бўлмаса, кўп лампали умумий фойдаланиш ёритгичларини уч фазали ток тармоғининг турли фазаларига улаш керак. Бундай уланганда пульсация коэффициенти талаб қилинган 5 % қийматга эга бўлади, кўриш толиқишининг пасайишига, иш қобилиятини ошишига олиб келади.

Hyp тарқатувчисиз ва экранловчи панжарасиз ёритгичлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Умумий ва махаллий ёритгичлардаги ёритилганликнинг муҳофаза бурчаги 40 градусдан кам бўлмаслиги керак, бунда махаллий ёритгичларда нур ўтказмайдиган қайтаргичлар бўлиши керак..

Умумий ёритилганликнинг ёритиш қурилмаларини лойиҳалаганда захира коэффициенти 1,4. га тенг қилиб олиш керак. ХК ва ВДТ жойлашган хоналарнинг меъёрий ёритилганлигини таъминлаш учун дераза ойналарни йилига икки марта тозалаш, куйган лампаларни ўз вақтида алмаштириш керак.

3.3.4. Меҳнат қилиш ва дам олиш тартиби

Кўриш ишларини бажариш учун яхши шароит яратиишда меҳнат қилиш ва дам олиш тартибини рационал ташкил этиш катта аҳамиятга эгадир. Меҳнат шароитини ишлаб чиқариш мухитидаги зарарли ва хавфли факторларини гигиеник критерийлар асосида бахолашда меҳнат зўриқишларининг янги кўрсаткичи видеотерминал экранларини кузатиш пайдо бўлди. Бир сменада 2 соатгача кузатиш оптимал деб, 3 соатгача эса - йўл қўйилган деб қабул қилинган. 3 соатдан ортиғи - биринчи даражали зўриқиш (зарарланиш), 4 соатдан ортиғи эса - иккинчи даражали зўриқишдир. Бундан ортиғи кўзга оғирлик қилади, вахоланки амалиётда бунга деярли риоя қилинмайди. Санитар қоидаларда фойдаланувчиларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш тартиби бажарилаётган ишнинг оғирлиги ва ҳарактерига қараб меъёрланади, бунда нафақат кўриш ишлари, балки эмоционал- асабий зўриқиш, мускулларнинг чарчаши, электромагнит майдон таъсири ва бошқа маъқул бўлмаган факторлар ҳам хисобга олинади. Қайта ишланаётган ахборотнинг ҳажмига кўра иш оғирлигини категорияларга бўлишда ҳам биринчи навбатда кўриш толқиши инобатга олиниши            ҳарактерлидир.          Электрон-ҳисоблаш машиналардаги барча меҳнат фаолияти уч гурухга бўлинади:

А гуруҳи - экрандан ахборотларни ўқиш ишлари;

Б гуруҳи - ахборотларни киритиш ишлари;

В гуруҳи - компьютер билан мулоқот режимидаги ижодий ишлар.

Иш жараёнида турли хилдаги ишлар бажарилса, асос қилиб иш сменаси давомида 50% вақт сарфланган тури қабул қилинади.

Электрон-ҳисоблаш               машиналардаги меҳнат фаолиятининг турлари учун оғирлиги ва толиқиши бўйича учта категория ўрнатилган бўлиб, булар асосида регламентланган танаффуслар меъёрланади. Категориялар қуйидагича аниқланади:

А гурухи учун - иш сменасида ўқиладиган белгилар йиғиндисининг сони билан, лекин бир сменадаги ушбу йиғинди 60000 дан ошмаслиги керак. Бундай ахборотнинг ҳажми 3- категорияга, бир сменада 40000дан белги - 2- категорияга ва 20000 гача - 1- категория киради.

Б гурухи учун -иш сменасидаги ўқиладиган ва киритиладиган белгилар йиғиндисининг сони билан, лекин бир сменадаги ушбу йиғинди 40 000 ошмаслиги керак. Бундай ахборотнинг ҳажми 3- категорияга, бир сменада 30000 гача белги - 2- категорияга ва 15000 гача - 1- категория киради.

В гурухи учун -иш сменасида ВДТ ва XT да бевосита ишлаган вақтларини йиғиндиси билан, лекин бир сменадаги ушбу йиғинди 6 соатдан ошмаслиги керак. Бу 3-категория учун, бир сменада 4 соат  2- категория учун 2 соат 1- категория учун белгиланади.

Иш сменаси давомида профилактика ва толиқишни бартараф қилиш учун регламентланган танаффуслар белгиланиб, 8 соатлик иш сменасида 1-категория ишлари учун 30 минут, 2-си учун - 50 минут ва 3-категория учун - 70 минут.

Санитар қоидаларга мувофиқ ВДТ да узлуксиз ишлаш давомийлиги 2 соатдан ошмаслиги керак. Тунги сменада ишлаганда иш тўридан ва категориясидан қатьий назар, пимффусларнинг умумий вақти 60 минутга ошиши керак. Санитар қоидаларда смена давомидаги регламентланган танаффусларни ишлатиш бўйича таклифлар мавжуддир.

Хусусан, 8 соатлик иш сменасида танаффусларни қуйидагича ўрнатиш лозим:

1- категория учун - ҳар бири 15 минутдан иборат смена бошланганидан 2 соатдан сўнг ва тушликдан 2 соатдан сўнг;

-      2- категория учун - ҳар бири 15 минутдан иборат смена бошланганидан 2 соатдан сўнг ва тушликдан 1,5-2 соатдан сўнг ёки ҳар бир соат ишлагандан сўнг 10 минут;

-     3- категория учун - ҳар бири 20 минутдан иборат смена бошланганидан 1,5-2 соатдан сўнг ва тушликдан 1,5-2 соатдан сўнг ёки ҳар бир соат ишлагандан сўнг 10 минут;

Ҳар бири 15 минутдан иборат смена бошланганидан 2 соатдан сўнг ва тушликдан 1,5-2 соатдан сўнг ёки ҳар бир соат ишлагандан сўнг 15 минут.

Регламентланган танаффуслар вақтида асабий-эмоционал, кўз анализаторининг толиқишини пасайтириш ҳамда умуртқада гиподинамия ва гипокинезиясининг ривожланишига тўсқинлик қилиш мақсадида махсус жисмоний тарбия машқларининг мажмуасини бажариш мақсадга мувофиқдир.

Санитар-гигиеник меъёрларни ва эргономик талабларни бажарган тақдирда ҳам фойдаланувчи ўзини нохуш сезса, унда индивидуал ёндошиш даркор, яъни:

-ҳисоблаш машинасидаги иш вақтини чегаралаш, дам олиш вақтини узайтириш ёки иш фаолиятини ўзгартириш керак.

Уйда, иш ритми ва режалаштириш билан боғланмаган иш шароитида фойдаланувчи ўзига қулай иш тартибини белгилай олганда, ҳар иш соатидан сўнг 10-15 минутдан, ҳар 2 соат ишлагандан сўнг 20-30 минутдан танаффус қилишни, шу пайтлар давомида мониторни ўчиришни, иш жойидан, хатто хонадан нари кетишни ва хонани шамоллатишни таклиф қилиш мумкин.

Санитар қоидалар мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари, олий, ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалари, тарбияланувчилари учун видеотерминалларда ишлаш ва дам олиш тартиби учун маълум талабларни қўяди. Бу қоидаларга асосан мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари, олий, ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари дисплей синфларда ва информатика хоналарида бир кунда 4 соатдан кўп ишламасликлари керак. Ўқув жараёнини таъминловчи мухандисларнинг дисплей синфларда ва информатика хоналар (аудитория) даги бир кунлик иш вақти 6 соатдан ошмаслиги керак.

Олий, ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари учун ўқув дарсларида ВДТ ва XT да ишлаш вақти берилган топшириқнинг мураккаблигига ва ҳарактерига қараб, ҳамда XT иш қобилиятига кўра белгиланади.

1- курс талабалари учун ВДТ ва XT билан ўқув дарсларини ўтказишнинг оптимал вақти 1 соатни, юқори курс талабалари учун орасида 15-20 минутлик танаффусга риоя қилган холда икки академик соатни ташкил қилади.

Бундан ташқари 1- курс талабалари учун ВДТ ва XT билан ишлаш вақтини компьютерда бевосита ишлаш бутун дарс давомида 50% дан ошмаслик профилактик чора- тадбирларга риоя қилган, яъни жисмоний тарбия дақиқаси ва жисмоний тарбия паузалари, кўришга доир машқларни бажариш шарти билан 2 соатгача, юқори курс талабалари учун 3 академик соатгача узайтиришга рухсат берилади.

Талабаларда толиқишни ривожланишининг олдини олиш  мақсадида мажбурий чора-тадбирлар қуйидагилардир:

-         ҳар бир академик дарс соатидан сўнг, ўқув жараёнидан қатьий назар, 5 минутдан кам бўлмаган таффуслар ташкил қилиш;

-     ЭҲМда ишлаш вақтини меъёрлаш мақсадида, ЭҲМга таймерни улаш ёки видеомонитор экранидаги ахборотни ёритилганлигини марказлашган ўчиришни таъминлаш;

- танаффуслар пайтида мониторни ўчиришни, ўқувчиларни хонадан чиқариб, хонани шамоллатиш;

- ЭҲМда ишлаш вақтида ҳар 20-25 минутдан сўнг кўз учун машқларни мажбурий ўтказишни ташкил этиш;

- умумий толиқишни бартараф этиш учун танаффус пайтида 3-4 минутлик жисмоний тарбия паузаси ва локал толиқишга қарши 1-2 минутлик индивидуал жисмоний тарбия дақиқасини ташкил этиш.

Қоидаларда барча турдаги машқлар, шу жумладан кўз толиқишини бартараф этиш учун бир неча хил комплекслар берилган бўлиб, уларни ҳар 2-3 ҳафтада алмаштириш тавсия этилади. Яна шу билан бирга ўкув машғулотларини ўтказишнинг талаблари берилган, унга асосан талабаларда машғулотларни соат 17 дан кейин ўтказиш тавсия этилмайди ва х.к. талабаларнинг ҳаракатланиши ва компьютерда ишлаш тартиби ихтиёрий ўрнатилган.

Қоидаларда ўрта махсус ўқув юртларининг ўқувчиларининг ЭҲМ да ишлаш тартибини ўрнатишга қатъий талаблар қўйилади, хусусан, ЭҲМ да ишлаш ўқув дарси давомида:

1 - курс ўқувчилари учун кунига 30 минутдан ошмаслиги;

2- ва 3- курс ўкувчилари 2 соатлик дарсда биринчи ва иккинчи соатларида 30 минутдан, 20 минутлик интервал билан, танаффус, ўқув материалини тушунтириш ва савол-жавоблар билан биргаликда ўтказилиши;

3- курс ўқувчилари учун ВДТ ва XT билан ишлаш вақтини компьютерда бевосита ишлаш бутун дарс давомида 50% дан ошмаслик профилактик чора- тадбирларга риоя қилган, яъни жисмоний тарбия дақиқаси ва жисмоний тарбия паузалари, кўришга доир машқларни бажариш шарти билан 3 академик соатгача узайтиришга рухсат берилади.

Кўриш толиқишининг профилактикаси учун ВДТ ва XT билан ишлаш вақтда ҳар 20-25 минутда кўз учун машқлар ўтказиш, кўз чарчашини тез ривожланиши, санчиши, кўз олдини липиллаши шаклида ифодаланган кўриш дискомфорти пайдо бўлганида индивидуал, кўрсатилган вақтдан олдин кўз машқларини бажариш лозимдир.

Умумий толиқишни бартараф этиш, асаб, юрак-томир, нафас олиш тизимларининг функционал ҳолатини яхшилаш, ҳамда елка, қўл, курак, бўйин ва оёқ мускуллари учун жисмоний тарбия дақикалар ўтказиш лозим. ВДТ ва шахсий компьютерлардан фойдаланиб ўтказиладиган факультатив ва тўгарак машғулотлари ҳафтасига 2 соатдан ошмаслиги, бунда бевосита ВДТ ва шахсий компьютерларда ишлаш вақти ўкув машғулотлари каби барча иш тартибларига риоя қилган холда 1 соатдан ошмаслиги керак. Мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида ўқув ва дарсдан ташқари ВДТ ва шахсий компьютерлардаги ўйинли машғулотлар тартибини      ташкил этишга янада кучайтирилган талаблар қўйилади.

10-11 синф ўқувчилари учун информатика ва ҳисоблаш техникаси асосларидан дарслар ҳафтасига 2 тадан ошмаслиги, бошқа синфларда ВДТ ва шахсий компьютерлардан фойдаланиладиган дарс 1 тадан ошмаслиги керак. Бунда бевосита  ВДТ ва шахсий компьютерларда ишлаш вақти

-    1-синф ўқувчилари учун (6 ёш) - 10 минутдан;

-    2-5-синф ўкувчилари учун - 15 минутдан;

-   6-7 -синф ўқувчилари учун - 20 минутдан;

-    8-91-синф ўқувчилари учун - 25 минутдан;

-                         10-11-синф ўқувчилари учун биринчи ўкув соатида 30 минутдан, иккинчисида - 20 минутдан ошмаслиги керак.

ВДТ ва шахсий компьютерлардан фойдаланиб ўказиладиган тўгарак машғулотлари ҳафтасига 2 мартадан ортиқ бўлмай, 2-5 синф ўқувчилари учун (7-10 ёш) - 60 минутдан; 6- ва ундан юқори синф ўқувчилари учун 40 минутгача давом этиши мумкин. Бунда барча вақтни серҳаракат ўйинларни ўйнашга ажратиш керак эмас. Уларни ўйнашга 2-5 синф ўқувчилари учун дарс охирида 10 минутгача, юқори синф ўқувчилари учун 15 минут вақт ажратилиши керак. Мактабгача тарбия муассасаларида онгни ривожлантирувчи дастурли компьютер ўйинлари иштирокидаги машғулотлар 5 ёшли болалар учун 7 минутдан, 6 ёшли болалар учун - 10 минутдан ошмаслиги керак.

Мактабгача тарбия муассасаларида компьютерли ўйин машғулотларини услубчи иштирокида ҳафтасига икки мартадан ошмай, болаларнинг иш қобилияти кучайган сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари ўтказиш керак.

Машғулотдан сўнг кўзлар учун гимнастика ўтказиш даркор. Битта ВДТ ёки шахсий компьютердан ёшидан қатъий назар икки ва ундан ортиқ болани фойдаланиши тақиқланади.

Меҳнат ва дам олиш тартибига тўғри риоя қилиш кўриш анализаторининг зўриқишини пасайтириш имконини беради ва мактаб, мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг кўриш аппаратининг алоҳида жарохатланишга мойиллиги сабабли долзарб бўлган кўришини ёмонлашувига йўл қўймайди.

3.4. Копьютерда ишлаётганда операторнинг суяк-мускул тизимига таъсирни камайтириш чора-тадбирлари

Узоқ статик оғирлиги синдромининг (УСОС) профилактикаси учун ва унинг оқибатларини кескин камайтириш, ҳамда операторни турғун иш қобилиятини таъминлаш мақсадида биринчи навбатда унинг антропометрик ва асабий-физиологик имкониятларига мос келадиган иш жойини тўғри ташкил этиш керак. АҚШдаги Майами университетини эргономик изланишлар Марказининг маълумотларига қараганда, яхши ташкил этилган иш жойи биринчидан, операторнинг юқори иш қобилиятини caқлаш хисобига меҳнат унумдорлигини 25 % оширади, иккинчидан, инсоннинг қўлида ва бошқа таянч-ҳаракат қисмларини оғриши тўғрисидаги шикоятларини кескин камайтиради. УСОСга кетадиган кам бўлмаган ҳаражатларни қисқартириш мақсадида америкалик йирик компаниялар иш жойи учун эргономиканинг ва биомеханиканинг замонавий талабларини эътиборга олган махсус қимматбахо жихозлар сотиб олишга мажбур бўлмоқдалар. Кейинчалик бу ҳаражатлар, албатта, қопланади. Иш жойининг фазовий параметрлари операторнинг антропометрик ҳарактеристикаларидан келиб чиққан холда аниқланади. Ўтириб бажариладиган ишда асосий оғирлик бош ва умуртқани ушлаб турувчи мускулларга тушади. Бунда баданнинг асосии оғирлиги белга берилади, тананинг паст қисмида қон айланишини қийинлашади. Шунинг учун оператор узоқ ўтириб ишлаганида ҳолатини ўзгартириб туриши керак. Мутахассисларнинг фикрича, кўпчилик одамлар учун энг қулай иш жойи бўлиб, уни энг камида икки ҳолатга мослашга имкон берадиган иш жойи бўлиши мумкин. Бунда кресло, клавиатура ва мониторнинг ҳолати ҳар сафар инсоннинг одатларига ва бажараётган ишига мос келиши керак.

Ўтирганда курак-белнинг табиий олдинга эгилувчанлиги орқa эгилувчанлигига ўзгаради, бу эса тез-тез белда оғриқ пайдо бўлишига сабабчи бўлади, шунинг учун креслони конструкциялашда асосий эътиборни бел қисмига таянчни қилишга қаратилади. Бундай таянч клавиатура билан ишлаганда ҳаракатлар сони катта ҳажмга етадиган кукрак қисмининг ҳаракатини осонлаштириш имконини беради. Шундай қилиб, эрганомик нуқтаи-назаридан, оператор танасининг барча таянч-ҳаракат функцияларини бажарувчи қисмларининг оптимал ҳолатини таъминлаш керак. Бу баданни тўғри тутиш, умуртқа поғонасининг табиий эгилишини ва тос суягини эгилиш бурчагини сақлаш, қаттиқ букилишлар, бошни кескин буришлар, мускулларни чекка ҳолатда бўлиш заруратини бартараф этиш орқали эришилади.

ГОСТ 12.2.032-78 «ССБТ.» Ўтириб ишлайдиган иш жойларини ташкил этиш. Умумий эргономик талабларга риоя қилган холда ишлаб чиқилган санитар қоидаларда иш пайтида фойдаланувчининг янада рационал ва физиологик ҳолатини белгиловчи иш жойи  элеметларининг габаритлари, уларни хона юзасида ўзаро жойлашиши, операторни компьютернинг асосий иш элементларигача масофаси (кўриш органи-дисплей экрани, қўллар-клавиатура, ва х.к.) ва бошқа параметрлар регламентация қилинади.

Қуйида эргономик принциплар асосида ишлаб чиқилган операторни иш жойининг асосий элементларини санитар қоидалардаги конструктив параметрларига талаблар келтирилади.

Иш столи. Иш столининг конструкцияси иш юзасида фойдаланиладиган жихозларни уларнинг конструктив ва сонини хусусиятлари (ВДТ ва ХТнинг, клавиатура, компьютернинг ўлчамлари) ни эътиборга олган холда, ҳамда бажарилаётган иш ҳарактерига қараб оптимал жойлашишни таъминлаш керак. Столнинг иш юзасини баландлиги катта ёшдаги фойдаланувчилар учун 680-800 мм чегарада созланиши керак, агар бундай имконият бўлмаса, у 725 мм бўлиши керак ВДТ ва XT учун столнинг иш юзасини конструктив ўлчамларини ҳисоблаш учун асос бўладиган модул ўлчамлари бўлиб, эни- 800, 1000, 1200 ва 1400 мм ҳисобланади. Стол юзасининг бу параметрлари мотор майдони етиши мумкин бўлган чегарада иш фаолиятини бажариш имкониятини таъминлаши керак. Иш столида оёқни қўйиш учун бўшлиқ бўлиб, унинг баландлиги 600 мм дан, эни - 500 мм. дан, тизза букилиш жойидаги чуқурлик - 450мм дан, оёқ узайтирилганидаги мезони- 650 мм. кам бўлмаслиги керак. Олий ва ўрта таълим ўқув муассасалари ўқувчилари учун ВДТ ва XT ишлаш учун бир ўринли столлар кўзда тутилади, уларнинг конструкциялари:

-иккита алоҳида юзадан иборат бўлиши керак, бири горизонтал юза бўлиб, баландлик бўйича 0 дан 15 градусгача бурчак остида равон бошқариладиган, оптимал иш ҳолатида (12-15 градусда) мустахкам ўрнатиладиган, ўқувчи ва талабаларнинг иш ҳолатини тўғри таъминлаш, бошни олдинга кескин эгмаслик имконини берадиган;

- ВДТ ва XT, клавиатура учун юзанинг эни 750 мм дан, чуқурлиги 550 мм дан кам бўлмаслиги керак, (иккала юзанинг эни бир хил бўлиши керак), иш юзасига принтерни ҳам жойлаштириш керак бўлганида эни 1200 мм гача узайтирилади.

Талабалар ва ўқувчилар учун стол параметрлари бўйларига қараб табақаланади.

 

 

 

 

5-жадвал

Столнинг эргономик параметрлари

Талабалар ва ўқувчиларнинг оёқ кийимибилин бўйи,см

Юзадан баландлиг,мм

Стол юзаси

Оёқ учун юза

116-130

520

400

131-145

580

520

146-160

640

580

161-175

700

640

175 дан баланд

760

700

 

Иш стули (кресло). Иш стули (кресло)ни

конструкцияси - ВДТ ва ХТда ишлаганда рационал иш ҳолатини таъминлаши керак, тана ҳолатини бўйин-курак мускулларга зўриқиш бермай, ўзгартириш имкониятини бериши керак. Профессор Г.Г. Демирчоглян иш стулига қуйидаги ҳарактеристикани беради: «ўтириш воситаси бўлиб, вертикал тўғри позицияни эгаллашга имкон берадиган, букчайганликни олдини оладиган, бел ва елканинг паст қисмига таянч бўладиган, тананинг барча қисмларидиги оғирлик кучини таянч юзасига тарқатадиган (бунда катта мускул гурухларининг статик кучайганлигини олди олинади) кресло ҳисобланади». Стулни ўтирадиган жойи белдан пастда бўлиши керак, бунда стулни чети тизза остидаги томирларни эзмайди. Кресло ўтириш ҳолатини жўшқинлигини эътиборга олиши керак, яъни қўл-оёкқ ҳаракати енгил бўлишини, оператор танасининг юқори қисми мантиқий ҳаракатлар қилишини таъминлаши керак. Креслонинг суянчиғи ўтирувчининг орқа курагини шаклини такрорлаши даркор. Бундан ташқари, кресло шундай баландликда ўрнатилиши лозимки, оператор тос суягига (агар кресло жуда паст жойлашса) ёки белига (агар кресло жуда баланд ўрнатилса) босим бўлаётганини сезмасин.

Авваллари эргономистлар ўтирганда бел билан умуртқа поҳғнаси орасидаги бурчак 90 градусни ташкил этади деб ҳисоблашар эди, лекин кейинги изланишлар, кўпчилик одамлар орқага ташлаб ўтиришни афзал кўришлигини кўрсатди. Бундан ташқари, иш креслосининг конструкцияси ўтирганда сирпанмасликни таъминлаши керак.

Иш стули (кресло) баландлик ва суянчиғи бўйича бошқариладиган, буриладиган, шу билан бирга ҳар бири мустақил ўзгарадиган, мустахкам тўхтайдиган бўлиши керак. Кресло ўтиргичининг эни ва чуқурлиги 400 мм дан кам бўлмаслиги керак. Олд тарафи айлана сифат бўлиши керак. Креслони конструкцияси ўтиргич юзасини 400- 550 мм чегарада, олдинга эгилишини 15 градусгача, орқага 5 градусгача букилишини бошқариши керак. суянчиқнинг таянч юзасининг баландлиги 300±20 мм, эни 380 мм кам бўлмаслиги, горизонтал юзанинг эгилиш радиуси 400 мм. бўлиши керак. суянчиқнинг вертикал текисликда 0±30 градус чегарада бошқарилиши керак. Креслонинг олд томонидан суянчиқгача масофа 260-400 мм. атрофида бўлиши керак. Қўл мускулларининг статик зуриқишини пасайтириш учун турғун ёки ечилиб-кийгизиладиган узунлиги 250 мм дан кам бўлмаган, эни 50-70 мм, ўтиргичдан 230±30 мм баландликда боцщариладиган, орасидаги масофа 350-500 мм бўлган .тирсак куйгичлар бўлиши керак. Кресло ўтиргичи, суянчиғи ва бошқа элементлари ярим юмшоқ, электрланмайдиган, ҳаво ўтказувчи қопламали, осон тозаланадиган бўлиши керак.

Иш жойи эни 300 мм дан, ботиқлиги 400 мм дан, баландлиги 150 мм кам бўлмаган, эгилиш бурчаги 20 градусли оёқ қўювчи мослама билан таъминланиши керак, бу мослама ғадир-будир юзали бўлиши керак.

Санитар қоидаларда ўкувчининг бўйига мослашадиган стулнинг ўлчамлари ҳам берилган. Баланд стол ёки стулдан фойдаланишга тўғри келганда, албатта бошқариладиган оёқ қўювчи мосламадан фойдаланиш керак.

Оригиналушлагич. Фойдаланувчининг ишчи ўрни хужжатларни (оригинал, дафтар, варақ) ушлаб турувчи енгил мослама билан жихозланиши керак. Оригиналушлагич горизонтал текисликка нисбатан 30-70 градус бурчак остида эгилувчан бошқарилиши керак.

Пюпитр дисплей экрани баландлигидан  ±100 мм.да жойлашади. Агар иш давомида оригиналга экранга нисбатан кўпроқ қараладиган бўлса, кресло ёки экранни шундай

буриш керакки, оператор қаршисида компьютер экрани эмас, балки оригинал жойлашсин.

Клавиатура. Қўл ва билак мускулларига таъсирни камайтириш ва нисбатан иш шароитини яхшилаш учун клавиатуранинг конструкциясиги ва уни жойлашишининг маълум талабларга риоя қилиш керак. Клавиатура алоҳида ва осон жойлашувчи қурилма сифатида тайёрланиши керак. Иш жойига жихозлар ўрнатилаётганда эргономик талабларга мувофиқ, монитор клавиатура жойлашган юзадан юқорида ўрнатилиши керак. Клавиатурани столнинг олд қисмидан 100-300 мм, қўлнинг билаклари столга тираладиган масофада, ёки алоҳида бошқариладиган ишчи юзага жойлаштириш керак. Клавиатура деярли ясси бўлиб, 5 дан 15 градусгача эгилувчан бурчакли таянадиган мосламаси бўлиши керак. СанКваМ 2.2.2.542-96 мувофиқ, клавиатура конструкцияси қуйидагиларни ҳам кўзда тутиши керак:

-      клавишаларнинг ўрта қаторининг баландлиги 30 мм дан кўп бўлмаслиги;

-      кўп ва тез-тез ишлатиладиган ҳарфларни марказда, пастда ва унг тарафда, кам ишлатадиганларини - тепада ва унгда жойлаштириш;

-         функционал гурухдаги клавишаларни ранг, ўлчам, шакл ва жойлаштириш ўрни билан ажратиш;

-          клавишани минимал ўлчами - 13 мм, оптимали - 15мм;

-       клавишаларнинг маркази чўнқирроқ ва қадами 19 мм±1 мм;

-    клавишалар орасидаги масофа 3 мм дан кам эмас;

-          барча клавишалар ҳаракат бир хил бўлишига минимал қаршилик билан босилганида босим 0,25 Н, максимали- 1,5 Н.

Кресло ва клавиатура шундай жойлашиши керакки, чўзилишга тўғри келмасин. Тана ҳолати ўзгарганида, клавиатурани жойлашишини ҳам ўзгартириш керак.

Кейинги пайтларда англиялик нейрофизиологлар клавиатура билан ишлаш жараёнида билакларни сурункали касалланиш синдромини тушунтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Уларнинг фикрича, бундай иш пианино чалишга ўхшашдир ва қўл бармоқлари ва билаклари қўшимча зуриқиш талаб қилади. Шунинг учун, клавиатурада узоқ, бир тарздаги иш давомида қўлнинг бармоқдаги асаб томирларининг сезгирлиги пасайиб кетади. Бунинг устига, инсонга танаси ва бошини ҳолатининг ўзгаришига ёмон таъсир кўрсатади, мувозанатини caқлаб туришга қийналади, қулоғида шовқин пайдо бўлади. Аста-секин бундай реакциялар яққол сезиладиган ва тез-тез такрорланадиган бўла бошлайди. Сўнг сусткашлик бошланиб, қўл билакларида томир тортишлар бўлади, бармоқларнинг аник, кординацияси йуқолади. Шундай қилиб, мускулларнинг фаолиятини бузулиши сабаб эмас, нафақат асаб бошқарувининг, балки эхтимол чуқур нейродегенератив жараённинг бузилиш оқибатидир. Шу сабабли олимлар шахсий компьютер клавиатурасининг конструкцияси билан мутахассисларни жидлий шуғулланишини тавсия этадилар. Бундай тавсиялардан бири бўлиб, клавишаларни ўрнатиш мосламасини ўзгартиришдир, чунки уларни босгандаги тебраниш асаб томирлариннг тугаланаётган қисмида кучли хаяжонланиш резонатори бўлиб хизмат қилиши мумкин. Авваллардан маълумки, бармоқларни столга уриш ёки уларни массаж қилиш диққатни ва хотирани яхшилайди, фикрни бир жойга жамлашга имкон беради. Хаддан ташқари клавиатурани «тақиллатиш» вақт ўтган сари тегишли асаб марказларини батамом тормозланишига, сезиш остонасини пасайишига ва асаб томирлариниг марказий асаб тизими билан алоқасини бузулишига олиб келади.

Мутахассисларнинг фикрича, УСОСнинг кўпгина турларини ишлаётган пайтда кафтлар бир-бирига қарайдиган «икки бўлакли» клавиатурани қўллаб, олдини олиш мумкин. Германияда ўтказилган қатор текширишлар, бундай клавиатурадан фойдаланилганда, баданнинг юқори қисмига оғирлик сезиларли даражада камайишини кўрсатди.

Янги конструкцияли клавиатура горизонталга нисбатан эгилган икки бўлакка бўлинади. Биринчи марта қаралганида, ўнг ва чап қўл учун иккита алоҳида бўлакли клавиатура ноқулай кўринади. Аслида эса, қўлларга янада қулай вазиятни таъминлайди, яъни елкалар бўшашади, билаклар тўғриланади, ҳаракатлар эркин ва табиий бўлади. Янги босқич моделларига Natural Keyboard ва Selekt-Ease клавиатуралари киради, уларда ўнг ва чап гурух клавишалар бир-бирига бурчак остида жойлашади. Иккала махсулотда клавиатурани эгилиши бошқарилади, билаклар қўйиш учун турғун ва ечиладиган мослама мавжуд Ergonomic Keyboard клавиатураларида сон ва ҳарф клавишалари икки гурухга бўлинган, вертикал бўйлаб тўғриланган. <Backspace>, <Enter>, <Delete>, <Ctrl>, <Alt> ва <Space > клавишалари клавиатуранинг ўртасига олинган ва шундай жойлаштирилганки, уларни бош бармоқлар билан осон босишга мўлжалланган, <Shift> клавишаси эса педал билан ҳаракатга келади. Асосий ва функционал клавишалар орасидаги    масофа қисқартирилган. Бу барча ўзгартиришлар клавиатура билан узоқ вақт толиқмай ишлаш имконини беради. DataHand моделли клавиатура қўллар учун иккита пластмасса мосламасидан иборат бўлиб, олд томонида ҳар бир бармоқ учун гурухланган клавишалар жойлашгандир. Ҳарф, рақам ёки бирорта белгини киритиш учун керакли клавишага бармоқларни енгилгина тегиши кифоядир. Янги конструкциядаги клавиатураларни самарасини аниқлаш учун вақт керак, шунинг учун касалликларни олдини олиш ва иш фаолиятини сақлаб қолиш учун хозирча эргономик қарорлардан ташқари фақат оддий маслахатлар ўз кучида қолмоқда: бир фаолият туридан иккинчисига ўтиш, асаб-эмоционал енгилликлар, профилактика машқлари ва нихоят, тўлақонли дам олиш ва ўз соғлигини назорат қилиш.

"Сичқонча" манипулятори. Клавиатурадан ташқари ахборотларни киритишда турли хилдаги "сичқонча" манипуляторидан фойдаланилади. Иккита тугмачали Microsoft Mouse, учта тугмачали Mouse Man Sensa, тўртта тугмачали Thinking Mouse туридаги сичқончалар, қулайлиги, ўнг қўлга ҳам, чап қўлга ҳам мослашиши билан эътиборни қозонган. Шу билан бирга, улар дастурларда берилган имкониятлардан тўла-тўкис, сичқонча билан ҳаракатларни минимумгача камайтириб, фойдаланиш имконини беради. Мисол учун юқоридаги турларнинг ҳар бири тугмачани бир марта босиб, иккита туртки тартибига ўтказиш мумкин, Thinking Mouse эса менюни тугмани босиб турмай туриб, бир марта туртки билан очиш имконини беради. Агар сичқончани орқасини ўгириб қуйилса, трекбол деб аталмиш турғун сичқончага айланади. Конструкцияси бўйича трекбол- сичқончани акси, яъни шарчани ҳаракатлантириб, курсорни юргизилади. У қурилмани юқори қисмидаги инчада жойлашган. Бунда билакларга тушадиган оғирлик камаяди, чунки манипулятор ўз жойида тураверади. "Сичқонча" манипуляторидан самарали фойдаланиш учун махсус планшет гиламча керак. У асосий критерияларга жавоб бериши керак: биринчидан, стол юзасида яхши жойлашиши иккинчидан, планшетнинг устки қисмини материали шарчани яхши тиркаши, лекин сичқонча ҳаракатини қийинлаштирмаслиги керак.

Иш жойини ташкил этишдаги кўпгина эргономик шартларни бажариш иш шароитини яхшилашга, фойдаланувчининг суяк-мускул тизимига таъсирни камайтиришга имкон беради.

 

3.5. Иш жойида ва хонада акустика комфортни таъминлаш

3.5.1. Шовқинга санитар-гигиеник талаблар

Шахсий компьютерлар жойлашган хонанинг акустик шовқин манбаи бўлиб, ҳисоблаш машиналарининг ўзи ҳисобланади, хусусан, совитиш тизимининг ички вентиляторлари, ультратовуш тебранишларни генерация қилувчи трансформаторлари, принтерлар, нусха кўчириш техникаси, ҳавони мўътадил қилувчи ва марказий вентиляция тизими ва х.к. ВДТ ва ШХМ лар ишлаш ёрдамчи бўлган саноат корхоналарида иш жойлардаги шовқин даражаси, санитар қоидалардаги ушбу тур ишлар учун белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги керак.

ВДТ ва ШХМ ларда асосий иш турини бажарадиган (диспетчерлик, операторлик хоналари, ҳисоблаш кабиналари, бошқарув постлари, ҳисоблаш техникаси заллари), ҳамда барча мактаб, мактабгача муассасаларнинг ВДТ ва ШХМ лар жойлашган хоналарида, санитар қоидаларга мувофиқ, шовқин даражаси 50 дБА дан ошмаслиги керак.

Лаборатория, ташхизий ва ўлчов ишларини олиб борувчи инженер-техник ходимларининг хоналарида шовқин даражаси 60 дБА дан ошмаслиги керак.

Дисплейсиз ЭҲМ операторлари хонасида шовқин даражаси 65 дБА дан ошмаслиги керак.

Ҳисоблаш машиналарининг шовқин берувчи алфавит ракамли босма қурилмаси, принтерлар каби агрегатлари жойлашган хоналарнинг шовқин даражаси Санқва М 2.2.2.542-96га мувофиқ 75 дБА дан ошмаслиги керак.

Меъёрлардан ортиқча шовқин берувчи (алфавит-рақамли босма курилмаси принтерлар каби) агрегатлар ВДТ ва ШХМ лар жойлашган хоналардан бошқа хоналарга ўрнатилиши керак. ВДТ ва ШХМ лар жойлашган хоналардаги шовқин товушни ютувчи ва товуш изоляцияси ёрдамида меъёрланиб туради.

3.5.2. Хонадаги товушни ютиш чора-тадбирлари

Товуш ютиш жараёни товуш энергиясини материаллар орасидаги ёпишқоқлик хисобига иссиқлик энергиясига айланиши хисобига амалга ошади. Шунинг учун ғоваксимон материаллар (минерал кигиз, шиша пахта, поролон ва х.к) энг яхши товуш ютувчилик хоссаларига эгадирлар.     Материалнинг товуш тўлқинини ютиш қобилияти товуш ютиш коэффициенти билан бахоланади:

α=Iютиш/Iтушиш ,

бу ерда Iютиш - материал билан ютилган товуш интенсивлиги,

Iтушиш -тушаётган тўлқин интенсивлиги.

Кичик частоталарда товуш ютишни кучайтириш мақсадида асос билан ғоваксимон қатлам орасига ҳаволи қатлам қилинади. Ғовакли товуш ютгичларни органик ва минерал толалар (ёғоч масса, кокс, жун), шиша тола, ҳамда очик, ғовакли пенопластдан тайёрланади. Материалларни механик зиёнлардан ва тўкилиб кетишдан ҳимоялаш учун матолардан, турлардан, пленкалардан, ҳамда перфорацияли экранлардан фойдаланилади. Перфорацияли экранлар ҳимояловчи қурилма орқали товуш ютиш ҳарактерини сезиларли ўзгартиради. Тешикларнинг қалинлиги, ўлчамларини, ҳамда перфорация варағининг (перфорация диаметри, тешиклар орасидаги масофа, бутун варақ майдонини тешиклар майдонига нисбати билан аниқанадиган перфорациялаш коэффициентини) ўзгартириб,товуш    ютиш частотасининг ҳарактеристикасини сезиларли чегарада ўзгартириш мумкин. Яна товуш ютишини хонага, масалан, тайёрланган донали куб шаклидаги товуш ютгичлар шипга осиб қўйилади. Яхши товуш ютгичларга октава йулакларининг ўрта геометрик 250, 500, 1000, 2000 Гц частоталарда 0,2; 0,3; 0,4; 0,5 а коэффициентига тенг ёки ундан катта қийматли материаллар киради.

Машина             залларини бўяшда ўзини гигиеник ҳарактеристикалари билан Ўзбекистан Республикаси давлат санитария эпидемиология назорати томонидан рухсат берилган максимал товуш ютиш коэффициентлари частота чегараси 63-8000 Гц бўлган товуш ютгич материаллардан фойдаланиш керак. Санитар қоидаларга биноан, хусусан, барча мактабгача тарбия муассасаларида, ўқув юртларида ВДТ ва ШЭҲМ ўрнатилган хоналарда ички интерьерларни бўяш учун ҳавога заҳарли моддаларни чиқарувчи полимер материаллар (ёғоч-шишли плиталар, кўп қаватли қоғоз пластик, суньий поёндозлар)дан фойдаланиш тақиқанади.

Товушни сезиларли даражада ютувчи қўшимча қурилма сифатида осма шиплар ҳисобланади. Агар хонадаги кучли шовқин берувчи воситаларни хонадан ташқарига чиариш имкони бўлмаса, уларни эгилувчан қистирмаларга, масалан, кигизли қатламга ўрнатиш керак. Деворнинг рангига мослаб илинган бир хил рангли, қалин дарпардалар товушни қисман ютишни таъминлайди. Улар деразадан 15- 20 см масофада тахланган сифат илиниб, ойна энидан икки баробар кенг бўлиши керак.

Реал шароитда товушни пасайишига кўриладиган чора - тадбирлар шовқинни 6-8 дБдан куп бўлмаган миқдоргагина камайтиради.

3.5.3. Иш жойида товуш изоляцияси

Бир қатор ҳолатларда, хусусан, ижодий иш билан машгул бўлганда, ВДТ ва ШЭҲМ бўлган иш жойларида 1,5- 2 м. баландликда товуш изоляцияси тўсқичларини қўллаш керак.

Товуш изоляциясининг физик мохияти шундан иборатки, товуш тўлқини товуш изоляцияси тўсқичларига тушганида, товуш энергиясининг энг катта қисми унда аксланиб, қисман ичига иссиқлик сифатида киради, фақат озгина қисмигина тўсқичнинг орқа тарафига нурланади.

Тўсқичнинг товушни изоляция қилиш қобилияти товуш изоляцияси коэффициенти τ билан бахоланади ва тўсқичга тушувчи тўлқин интенсивлигини Iтуш тўсқичдан ўтган тўлқин интенсивлигига Iизл нисбати билан ўлчанади:

τ=Iтуш/Iизл. Товушни изоляция қилиш қобилиятини яна товуш изоляцияси деб аталмиш R=101gτ параметри билан ҳам ифодалаш мумкин. Товушни изоляция қилиш мақсадида қаттиқ зич материаллардан фойдаланилади: ёгоч, пластмасса ва бошқалар.   Товушютгичлардан товуш изоляциясининг фарқи шундаки, улар ғоваксимон эмас, балки текис юзага эга бўлади.

Товуш изоляцияси тўсқичлари бир қаватгина эмас, бир неча қават бўлиши мумкин. Бир хил массали бир неча қаватли тўсқичлардаги товуш изоляцияси одатда, бир қаватлигидан анча юқори бўлади.

Товуш ютувчи материалдан, масалан, минерал пахтали плитка тўлдирилган, ҳаво қатлами бўлган икки қаватли тўсқичлар кенг кўламда фойдаланилади. Тўсқич қанчалик оғир бўлса, товуш изоляцияси шунчалик юқори бўлади, массасини икки баробар оширилса, товуш изоляцияси 6 дБ га ортади.

Товуш изоляцияси тўсқичлари учун материал танланганда, уларни товушни яккалаш хусусияти эътиборга олинади.

6-жадвалда бир қатор материал ва конструкцияларнинг ушбу хусусияти хақида маълумотлар келтирилади.

 

6-жадвал

Айрим материаллардан фойдаланилганда товуш босимини пасайиши

Материал ва конструкция

Товушни изоляциялаш қобилияти, дБ,октава йўлакларинингўрта геометрик частоталарга нисбати

 

125

250

500

1000

2000

4000

8000

Ярим ғишт қалинлигидаги девор

38

38

38

47

60

60

-

20 мм қалинликдаги органик шиша

21

28

33

33

33

22

42

4 ва 7 мм ойналар билан икки қават қоплаш

27

36

41

47

49

55

 

20 мм қалинликдаги ёғоч-қипиқ плиталар

23

26

26

26

26

26

33

2 мм қалинликдаги пўлат варақ

15

19

23

26

31

35

 

5 мм қалинликдаги пўлат варақ

25

32

35

35

32

34

 

2 ва 3 мм қалинликдаги дюралюмини варағи улар орасига 160 мм қалинликдаги қўйилган плита

28

41

51

55

56

52

55

95 мм гипсобетон плита

23

37

37

42

48

53

 

 

Жадвалдан кўриниб турганидек, товуш изоляцияси шовқин даражасини турли частоталарда ўртача 20-50 дБ га пасайтириш қобилиятига эгадир. Шуни эътиборга олиш керакки, ишлаётган қурилмалардан чиқаётган шовқин фақатгина тўсқичлардан эмас, балки шовқин манбаи атрофидаги турли тирқиш, конструкция элементларидан ҳам ўтади, шунинг учун хақиқий изоляция шовқин тарқалиш мухитидаги барча йулларга боғлиқдир. Акустик комфорт учун меҳнат қилишга халақит бермайдиган енгил мусиқа ҳам фойдалидир. У индивидуал режа орқали берилиши ва ёшига, дидига, вақтга хос бўлиши керак. Куйларни уларга ўрганиб қолгандан кейин алмаштириш мақсадга мувофиқдир. Мусиқани атрофдагиларнинг асабига тегишини ҳам эътиборга олиб, улардан эхтиёткорлик билан, шу билан бирга, жисмоний тарбия дақиқаси, дам олиш ва вақтинчалик четланишларда фойдаланиш керак.

3.6. Иш зонаси ҳавоси

Иш зонасининг ҳавоси атроф-мухитнинг микроиқлим параметрларига, яъни ҳаво ҳарорати, намлиги ва ҳаракат тезлиги, ҳамда инсон фаолиятига, соғлигига, ҳисоблаш техникасининг ишончли ишлашига сезиларли таъсир қилувчи барометрик босими ва ўзгариш тезлиги, иссиқлик нурланишлари, зарарли моддаларнинг мавжудлиги, аэроионлар, чангларга асосан ҳарактерланади. Ишлаб чиқариш шароитида кўрсатилган параметрларнинг йиғиндисини таъсири ҳарактерлидир. Алоҳида факторларнинг ёмон таъсирида ишловчининг томир уриши ва нафас олиши, босими, асаб тизими ёмонлашади.

3.6.1. Ишлаб чиқариш мухитининг микроиқлими

Микроиқлим бўйича асосий меъёрий хужжатлар ГОСТ 12.1.005-88 « Иш зонасидаги ҳавога санитар-гигиеник талаблар», ҳамда СанқваМ 2.2.3.538-96 - ишлаб чиқариш хонасидаги микроиқлимга гигиеник талаблар» ҳисобланади. Уларда йил фаслига, бажариладиган иш категориясига, ишлаб чиқариш хонасининг иссиқлик чиқаришига қараб ҳарорат, ҳаво ҳаракати, нисбий намликнинг йул қўйилган ва оптимал даражалари меъёрланган.

ВДТ ва XT жойлашган хоналардаги иссиклик манбаи бўлиб, ҳисоблаш техникасининг қурилмалари, ёритиш ускуналари, ишловчилар, ҳамда қуёш радиацияси ҳисобланади. Асосий иссикдик манбаи ҳисоблаш техникасининг қурилмалари бўлиб, жами иссиқликнинг ўртача 80 %, ёритиш ускуналари ўртача 12 %, , ишловчилар- 1 %, ҳамда қуёш радиацияси, - б % беради. Хира тўсувчи конструкциялардан иссиқлик келиши 1 % ташкил этади.

Машина залларида инсон организмига ва ҳисоблаш техникасига ҳавонинг нисбий намлиги сезиларли таъсир кўрсатади. 40% намликда магнит лентасининг асоси синувчан бўлиб қолади, магнит қалпоқчаларининг едирилиши ошади, ахборот ташувчи воситаларда статик электр юзага келади, монитор экрани ва хонанинг ион таркиби ёмонлашади.

Ишловчи персоналга нормал иш шароитлари яратиш мақсадида ишлаб чиқариш микроииқлимининг меъёрлари белгиланган. ВДТ ва XT ёрдамчи хисобланган ишлаб чиқариш хоналаридаги иш жойларининг ҳарорат, ҳаво ҳаракати, нисбий намлигини йўл қўйилган ва оптимал даражалари ишлаб чиқариш хоналарининг санитар меёрларига мос келиши керак. ВДТ ва XT асосий ҳисобланган (диспетчерлик, операторлик, ҳисоблаш кабиналари ва бошқарув постлари, ҳисоблаш техникаси заллари) ишлаб чиқариш хоналарида СанК ва М 2.2.2.542- 96 га асосан, микроиқлимнинг оптимал параметрлари таъминланиши керак. Микроиқлимнинг оптимал шароитлари узоқ вақт ва систематик инсонга таъсир қилувчи, организмининг функционал, иссиқлик ҳолатини caқлаш имконини берувчи ва ишлаш қобилиятини оширувчи микроиқлим параметрларининг бирикмасидан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

7-жадввл.

ВДТ ва XT асосий хисобланган хоналарнинг

Йил фасллари

Иш категорияси

Ҳаво ҳарорати, °С

Нисбий намлик, %

Ҳаво ҳарорати тезлиги, м/с

Совуқ

енгил – 1а

22-24

40-60

0.1

енгил – 16

21-23

40-60

0.1

Иссиқ

енгил – 1а

23-25

40-60

0.1

енгил - 16

22-24

40-60

0.1

 

Йилнинг совуқ фасли ташқаридаги ҳаво ҳарорати 4-10 °С дан паст, илиқ фасли  +10 °С дан баланд давр ҳисобланади.

1а категория ишларига физикавий зўрқишсиз, ўтириб ишлайдиган, 120 ккал/с гача энергия сарфланадиган ишлар; 16 категорияга эса ўтириб, туриб, физикавий зўриқишлар олиб бориладиган ишлар кириб, энергия сарфи 120 дан 150 ккал/с ташкил этади.

Барча ўқув юртларида 55-62 %. Нисбий намликда оптимал ҳарорат 19-21 °С қабул қилинган. ВДТ ва XT хонасининг намлигини ошириш мақсадида ҳар куни сув билан тўлдириб туриладиган ҳаво намлагичлар қўллаш тавсия этилади. Бу чора ҳавонинг аэрон таркибини ҳам яхшилаш имконини беради. Ҳаво таркибининг, шу жумладан, унинг аэроион тартибини яхшиланиши, барча ўқув юртларидаги ВДТ ва XT хоналарини ҳар бир академик соатдан кейинги мажбуран шамоллатишга имкон беради. Шамоллатиш пайтида хонанинг ҳарорати бир градусга пасайиши, ҳавони тўлиқ алмашган деб қабул қилинади.

3.6.2. Ҳавонинг аэроион таркиби

Ҳавонинг аэроион таркиби фойдаланувчининг аҳволига сезиларли таъсир кўрсатади, лекин нафас олувчи ҳаво таркибидаги ионлар концентрациясини йўл кўйилган даражаларидан четланиши ишловчининг саломатлигига зарар етказиш хавфини ҳам туғдиради. Ошиб кетган ва пасайган ионлашув зарарли физикавий факторларга киради, шунинг учун санитар-гигиеник мёъёрлар билан регламентланади. Қутбланиш кўрсаткичи билан ҳарактерланадиган мусбат ва манфий ионларнинг нисбати муҳим аҳамиятга эгадир. Қутбланиш кўрсаткичи П қуйидаги ифода билан ҳисобланади:

П = n.. n_ / n+ + n _ ,

Бу ерда n+ ва п_ - мусбат ва манфий ионларнинг қутблари.

«Ишлаб чиқариш ва жамоат жойларидаги ҳавони ион таркибининг санитар-гигиеник меъёрларини йул қўйилган даражалари (СМ 2152-80)» иккала қутбдаги енгил ионларни ва қутбланиш кўрсаткичини регламентлайди ( 8 жадвал)

8-жадвал.

Қутбланиш ва ҳавонинг ионлашиш кўрсаткичлари

Ҳавонинг ионлашув даражаси

1 см3 ҳаводаги ионлар сони

П

Минимал зарурий

n+

n-

Оптимал

400

600

-0.2

Максимал йўл қўйилганлик

1500-3000

3000-5000

-0.5 дан 0 гача

Максимал йўл қўйилгани

50000

50000

-0.05 дан +0.05 гача

 

Жадвалдан кўриниб турибдики, манфий ионлар сони мусбат ионлар сонидан ортиқ бўлиши керак. Ҳаво мухитининг ион тартибини нормаллаштириш учун ҳавони киритувчи-тортувчи вентиляция, индивидуал ва гурух ионизаторлари, ион тартибини мувофиқлаштирувчи автоматик қурилмадан фойдаланилади. Охирги пайтларда иэроион таркибини оптималлаштириш учун гурух ионизаторлари сифатида "Чижевский қандили" дан фойдаланилмоқда.

3.6.3. Ҳаво мухитидаги зарарли моддалар меъёри

Ҳавони киритувчи-тортувчи вентиляция ЭҲМда, кўпайтириш техникасида, бошқа ускуналарда ишлаш жараёнида, ҳамда интерьерни поливинилхлоридли ва бошқа зарарли кимёвий бирикмалар билан бўяганда ҳаво мухитида пайдо бўладиган зарарли кимёвий бирикмаларни хайдаб чиқаришга ёрдам беради.

СанқваМ 2.2.2.542-96 га мувофиқ, ВДТ ва ЭҲМ ёрдамчи восита хисобланган хоналардаги ҳаво мухитида зарарли кимёвий бирикмалар таркиби «Иш зонаси ҳавосидаги зарарли бирикмаларнинг йул қўйилган охирги даражалари (ЙҚОД)» СМ-4617-88, яъни санитар меъёрларда кўрсатилган миқдордан ошмаслиги керак.

ВДТ ва XT асосий хисобланган (диспетчерлик, операторлик, ҳисоблаш кабиналари ва бошқарув постлари, ҳисоблаш техникаси заллари) ишлаб чиқариш хоналарида зарарли кимёвий бирикмалар таркиби «Яшаш жойларининг атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйилган охирги даражалари (ИҚОД)» СМ 3086-84да кўрсатилган миқдордан ошмаслиги керак.

Мактабгача тарбия муассасаларида, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ВДТ ва XT жойлашган хоналаридаги ҳавода зарарли кимёвий моддалар атмосфера ҳавоси учун ўртача кунлик концентрациясидан ошмаслиги керак.

Иш зонаси ҳаво мухитидаги ва яшаш пунктларини атмосфера ҳавосидаги кенг тарқалган зарарли моддаларнинг йул қўйилган охирги даражалари (ЙҚОД) қуйидагичадир: фенол учун - 0,3 ва 0,01 мг/м3, формальдегид учун - 0,5 ва 0,035 мг/м3, стирол учун - 10 ва 0,04 мг/м3.

Фойдаланувчининг иш жойидаги ушбу кимёвий моддаларнинг хақиқий концентрацияси яшаш пунктлари атмосфера ҳавосидаги йўл қўйилган охирги даражалари (ЙҚОД)дан 2,5-3 марта камдир.

3.6.4. Микроиқлим параметрларини таъминлашнинг техник чора-тадбирлари

ВДТ ва XT жойлашган хоналарнинг микроиқлимини меъёрий параметрларини caқлаш мақсадида ҳавони иситиш, вентиляциялаш, кондиционерлаштирилади.

Иситиш тизимидан йилнинг совуқ фаслида хоналардаги керакли ҳарорат даражасини таъминлаш учун фойдаланилади. Ҳавони иситиш етарлича доимий (бир кеча-кундузда ўзгаришлар 2-3 °Сдан), бир текисда (горизонтал йўналишда ҳарорат ўзгариши ҳар бир метр узунликда 2 °Сдан, вертикалида хонанинг ҳар бир метр баландлигида 1 °Сдан ошмаслиги) бўлиши керак.

Иситиш тизими хонанинг қурилиш конструкциялари орқали иссиқликнинг йуқолиши, ичкарига кираётган совуқ ҳавони иситиши, ҳамда агар ташқаридан материал ва асбоб-ускуналар киритиш технологияларда

кўрсатилганлигига қараб ҳисобланади.

Машина залларини ва бошқа хоналарнинг белгиланган тозалигини ва микроиқлим параметрларининг меъёрини сақлаб туришни таъминлаш учун вентиляцияни қўллашади. Вентиляция тизимини лойихалаш машина залларининг вентиляцияси учун сарфланадиган ҳаво миқдорини, ҳаво киритувчи мосламаларнинг аэродинамикасини, ҳаво тозалаш ва ҳаво тарқатиш мосламаларини танлашни аниқлашдан иборатдир.

Ҳавони киритувчи-тортувчи вентиляция хонадаги зарарли моддаларни чиқариб ташлаш, ҳавонинг аэрон таркибини яхшилаш билан бир қаторда, йиғилган чангларни ҳам тортади. Хусусан, ВДТ ва XT залларида заррача ўлчами 3 мкм гача бўлган чангларнинг миқдори 0,75 мг/м3 дан ошмаслиги керак. Хонага кираётган ҳаво аввалбошдан ифлосланишлардан, шу жумладан, чанг ва микроорганизмлардан турли хилдаги фильтрлар ёрдамида тозаланиши керак. Кириб келадиган ҳаво миқдори техника-иқтисодий ҳисоблашлар ва ҳаво алмашиш тизимини танлаш билан аниқланади.

Ҳаво алмашинуви хисоб-китоблари хонада ишловчи инсонлардан, машиналардан, қуёш радиациясидан, ташқи ёритилганликдан чиқаётган ортиқча иссиқлик асосида ҳисобланади. Машина залларидаги минимал ҳаво хисоби соатига икки бор алмашган ҳаво миқдори бир ишчига 60 м3 бўлишини эътиборга олган холда олиб борилади. Иш жараёнида кўпайтириш техникасидан озон ажралиб чиқиш хисобига, кўпайтириш ва хужжатларни расмийлаштириш хоналаридаги ҳаво соатига беш марта алмашишини таъминлаш керак. Бошқа хоналарда минимал ҳаво алмашинуви соатига 1.5-2 марта бўлиши керак.

Машина залларидаги ва бошқа хоналардаги мўътадил ҳаво ҳароратини, намлигини caқлаб туриш ва ҳавони ифлосланганликдан тозалаш учун ҳавони кондиционерлаш тизими қўлланилади. Ҳаво мухитини мўътадиллиги ЭҲМ ни ишончли ишлашини, ахборот ташувчи воситаларни узоқ сақлашни, хизматчиларга яхши иш шароити яратишни таъминлайди.

Бўлинган турдаги тизим техник воситаларни совуган ҳаво билан ва машина залларини тоза кондиционерланган ҳаво билан таъминловчи кондиционерланган ҳавони икки тартибга солувчи зонали қурилмадан ташкил топган. Бундай тизимларда совутилган ҳаво ҳисоблаш техникаси учун технологик пол остидан машина залига берилаётган ҳаводан мустақил тарзда ички бўшлиққа берилади. Бундай тизимлардан кўп сонли ҳисоблаш техникаси жойлашган хоналарда фойдаланилади.

Аралаш турдаги тизимда ҳаво ҳисоблаш техникаси ва машина залини совутиш учун бир вақтда берилади.

Ҳавони кондиционерлаш биринчи навбатда машина заллари, ҳамда сервис ва ташқи қурилмалар хонаси ва ахборот ташувчи воситалар сақанадиган хоналар учун зарурдир. Уй шароитида, асосан ёз пайтида хона микроиқлимини таъминлаш учун керакли қувватга эга маиший кондиционерлардан фойдаланиш яхши самара беради.

3.7. Хусусий компьютерда ишлагандаги электр хавфсизлиги

Қурилмалар агар 36 В, бундан ташқари 220 В кучланиш ишлатадиган электр тармоғи билан контактда бўлганида шикастланиш хавфи доимо мавжуддир. Бу бепарволик натижасида очиқ ток ўтказувчиларга тегиб кетиш холларида, аксарият пайтларда турли хилдаги сабаблар (ток зўриқиши, сифатсиз изоляция, механик бузулишлар) туфайли юз бериши мумкин. Фойдаланиш жараёнида ток ўтувчи қисмларнинг, шу жумладан, кучланиш остидаги ток симларининг изоляциясига зарар етиши, натижада уларга билмай тегиб кетиш оқибатида жарохатланиш, оғир холларда хатто инсонни ўлимига олиб келиши мумкин.

Кучайган электр хавфсизлиги зонаси бўлиб, электр қурилмаларни ва электр жихозларни токка улаш жойлари ҳисобланади. Кўпинча розеткаларни                    полга жойлаштирилади, бундай қилишга эса йул қўйиш керак эмас, бундан ташқари уларни қувватидан ортиқча юклантириш натижасида изоляцияси зах бўлади ва қисқа тўқнашувга олиб келади.

Бундай ҳолатни йўқотиш, аниқроғи, электрдан жарохатланишни минимумга келтириш учун «Истеъмолчиларни электр қурилмалардан фойдаланиш қоидалари» ва «Истеъмолчиларни электр қурилмалардан фойдаланишидаги техника хавфсизлиги қоидалари», ҳамда «Электр жихозларнинг қурилмалари қоидалари» талабларига риоя қилиш зарурдир.

Компьютер билан ишлаганда электр токидан жарохатланишни олдини олиш учун ток юрувчи қисмларга яқинлашмасликни таъминлаш учун қўшимча тўсиш қурилмалари ўрнатилиши керак, асосий кучланиш манбаидан жарохатланишни пасайтириш учун бўлувчи трансформатордан фойдаланиш мумкин, ҳар кайси ҳолатда ҳам электр қурилмаларида албатта муҳофазаловчи ерга улаш ёки нолга улаш ( муҳофазаловчи ўчириш) бўлиши керак. Компьютерларни сифатли ишлашини таъминлаш учун алоҳида ерга улаш контури яратилади.

Шахсий ҳисоблаш воситаларини ишлатиш жараёнида таъмирлаш, монтаж қилиш ва профилактика ишларини бажариш зарурати юзага келади. Мактабгача тарбия муассасаларида ва ўқув юртларида ВДТ ва XT ни СанҚваМ 2.2.2.542-96 га асосан бевосита ўқув хоналарда таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.

Электр курилмаларини ишлатиш вақтида юқорида зикр этилган қоидаларга сўзсиз амал цилишдан ташқари, барча кучланишни ўчириш билан боғлиқ техникавий чораларни, яъни иш бажариш учун ажратилган участкада ги қурилмалар ўчириш ва ўз-ўзидан ёки бехосдан уланишга Карши чораларни кўриш, иш жойларида зарур бўлса, тусиқлар куйиш, плакатлар ва огохлантирувчи белгилар осиш, ток учирилганлигини текшириш, ерга улашни амалга ошириш кабиларни бажариш керак.

Ҳисоблаш техникаси билан боғлик барча электр монтаж ва таъмирлаш ишларини бир йула икки бажариши керак, электрдан жарохатланиш юз берса, токни учирувчи ва биринчи врач келгунга қадар ёрдам берадиган одам булсин. созловчи албагга резина гиламчада бўлиши ва электр схемасини корпусга ва ток утувчи симларга тегмай текшириши керак

Ҳисоблаш техникасини таъмирлаш пайтида қуйидагилар такикланади:

- блок ва ускуналарни улаш учун изоляцияси заха бўлган симларни ишлатиш;

- токка уланган қурилмани пайвандлаш ва деталларни ўрнатиш;

- ток ва кучланишни изоляция қилинмаган симлар ва Кисқичлар билан текшириш;

- кучланиш остида бўлган курилмаларга блок ва ускуналарни улаш;

- токка уланган қурилманинг предохранителини алмаштириш;

-муҳофазаловчи воситаларсиз юқори кучланишли қурилмаларда ишлаш.

Кучланиш тармоғидаги бошқа электр курилмаларида носимметрик кучланиш туфайли авария содир бўлиш эҳтимолини олиш, тармовдан компьютер қурилмаларини ишончли ўчириш ва техника ҳамда ишловчиларни электр хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор монтаж талабларига риоя қилиш керак:

Биринчидан, барча ШЭҲМ ва ташқи қурилмаларни электр тармоғини учириб улаш керак.

Иккинчидан, битта шахсий компьютернинг барча қурилмаларини ва унга уланадиган ташқи мосламалар электр тармоғининг битта фазасига уланиши керак.

Учинчидан, тизим блокининг корпусини ва ташқи қурилмаларинининг ерга уланишини алоҳида ташқи контур орқали бажарилиши керак.

Тўртинчидан, компьютер қурилмаларини ўчириш учун битта муҳофазаловчи автоматли счит ва рубильникдан фойдаланиш керак.

Компьютернинг кучланиш блокини тармоққа тармоқ фильтри орқали уланишини батафсилроқ кўриб чиқамиз. Фильтрнинг хизмати - конденсаторларни нолга ва фазага улаш ёрдамида тармоғдаги токнинг юқори частотали ташкил этувчилари тўсиқларини ерга узатишдан иборат. Бунинг учун учта йўлкали вилка ва розеткадан фойдаланилади. «Ерга улаш» симини контурга уланади, кучланиш тармоғининг нолга ҳам улашга рухсат берилади. Амалда бу иккиси ҳам бир хилдир, фарқи фақат оғир фойдаланиш шароитидагина сезилади.

Агар компьютернинг (ёки бошқа қурилмаларнинг) «ерга улаш» сими ҳеч қaepгa уланмаса, қурилма корпусида 110 В ўзгарувчан кучланиш пайдо бўлади, негаки, фильтр конденсатори кучланиш сиғимини бўлувчи каби ишлайди, сиғимлари тенг бўлгани учун у 220В кучланишни иккига бўлади.

Бир пайтни ўзида компьютернинг бўялмаган металл қисмларига ва ерга уланган қандайдир

металлконструкцияларга, масалан , иситиш батареяларга тегиб кетиши натижасида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ток занжирига тушиб қолади. Худди шу кучланиш интерфейс схемалари жафо чекадиган қурилмалар орасидаги потенциаллар айирмасининг манбаи ҳисобланади

Агар боғловчи қурилмалар умумий контурга алоҳида симлар билан мустахкам нолланган ёки ерга уланган бўлса, потенциаллар айирмаси муаммоси юз бермайди

Агар иккита уланувчи қурилмалар ерга уланмаган бўлса, тармоқнинг бир фазасидан кучланиш берилса, турли фильтрларга ёйилган конденсатор сиғимларидан унча катта бўлмаган потенциаллар айирмаси юзага келади, лекин ҳар қандай шароитда инсон учун хавф сақланиб қолади. Агар ерга уланмаган қурилмалар турли фазаларга уланса, потенциаллар айирмаси кўпайиб, 190 В гача етади, унинг инсон учун жуда ёмон оқибатларга олиб келади. Энг оғир ҳолатлардан бири катта кучланишли блоки бўлган ерга уланмаган қурилмаларни ерга уланган қурилмаларга улашдир.

Кучланиш блокининг симлари икки қутбли вилка ва тармоқ фильтри билан таъминланган қурилмаларда маълум муаммолар пайдо бўлади. Бундай фильтр конденсаторлари кичик сиғимлидир, шунинг учун қисқа тўқнашув токи нисбатан катта эмас - бир неча миллиампердир.

Уланиш пайтидаги хавфсизлик муаммолари ерга ёки нолга уланган уч қутбли розеткаси бўлган Pilot туридаги ёки шунга ўҳшаш фильтрлардан фойдаланиш билан хал бўлади.

Агар барча интерфейслар билан уланадаган қурилмаларни шундай уч қутбли вилка ва розеткали фильтр ёки уларнинг занжири билан уланса, бунда яна потенциаллар айирмасининг муаммоси ҳам хал бўлади.

Компьютерларнинг иш пайтидаги носозликларини (тўхтаб қолиши, дискдан ўқиш ёки ёза олмаслиги) асосий сабабчиси бўлган сифатсиз кучланиш манбаи ( кўпайган ва камайган, кескин тушиб, сакраб кетадиган кучланиш, частотадан оғишлар ва х.к.) дан ҳимоялаш учун ҳозирги пайтда узлуксиз кучланиш манбалари (УКМ) ишлатилади. Уларнинг асосий вазифаси- асосий тармоқда авария содир бўлганда электр энергияси билан таъминлашдир. УКМ дан фойдаланилганда ҳимоя контури (ер) ва нейтрал сим алоҳида ўтказилиши керак. Шу билан бирга, сифатсиз ерга улаш манбадан қурилмага (монитор) йўналтирилган электромагнит майдонга тўсқинлик қилишдан ҳимоялашни камайтиради. Бундан ташқари, УКМга лазер принтерларни улаш тавсия этилмайли, чунки принтер қизиганда номинал қийматдан ортиқ ток талаб қилади, бу эса УКМни ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

Электр хавфсизлиги қоида ва талабларига риоя қилиш фойдаланувчини электр токидан жарохатланишдан максимал ҳимоя қилади. Лекин, агар бахтсиз ходиса юз берса, биринчи навбатда ҳар қандай усул билан зудликда ток таъсирини тўхтатиш (рубильникни ўчириш, жабрлангандан электр симини қуруқ ёғоч ёки шунга ўхшаш нарса билан олиб ташлаш, зудлик билан врачни чақириш) керак. агар жабрланувчи хушини йўқотмаган ва нохушлик сезган бўлса, врач келгунга қадар унга тинчлик, тоза ҳаво иссқлик билан таъминлаш керак.

Жабрланувчи оғир ҳолатда (хушидан кетган, пульси йўқ, узуқ нафас олаётган) бўлса, зудлик билан «оғиздан- оғизга» усули билан минутига 12-15 марта сунъий нафас олишни ва юракни секундига бир марта босиш билан массажни бошлаш керак ва касал ўзига келгунга қадар (кўз қорачигининг диаметри тикланади, яъни нормал ҳолатгача кичраяди, пульс қайтади, нафас олиши нормаллашади) давом эттирилади. Инсон ўзига келгандан кейин берилаётган ёрдамни яна 5-10 минут давом эттирилади, сўнг уни илиқ хонага ётқизиб, кўпроқ иссиқ чой бериш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам малакали тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш керак.

3.8. Ёнғин хавфсизлиги.

ЭҲМдан фойдаланилганда турли хилдаги ёнишлар хавфи доимо мавжуддир. Замонавий компьртерларда электрон схемаларнинг элементларини жойлашиш зичлиги жуда юқоридир, улаш симлари, коммуникацион кабеллар бир-бирига жуда яқин жойлашгандир. Улардан ток оққанида, катта миқдорда иссиқлик ажралади, баъзи бўлимларда ҳарорат 80-100 гача кўтарилиши мумкин. Бу уланган симларнинг изоляциясини эришига, очилиб қолишига, оқибатда учқунланиш билан биргаликда қиска тўкнашув содир бўлишига, электрон схемаларнинг элементларига йўл қўйилмас даражадаги ортиқча оғирлик тушишига олиб келади. Улар қизиши натижасида учқунларни сачратиб, ёна бошлайдилар.

ЭҲМдаги ортиқча иссиқликни йўқотиш учун ҳавони кондиционерлаш ва вентиляция тизими хизмат қилади. Лекин бу тизимлар машина заллари ва бошқа хоналар учун қўшимча ёнғин хавфини юзага келтиради, чунки бир тарафдан, ҳаво ўзатувчи мосламалар барча хоналарга оксидловчи ҳисобланмиш кислород узатишни таъминласа, иккинчи тарафдан, ёнғин содир бўлганда, уларни хоналарга тезда тарқалишига ёрдам беради.

Электр қурилмаларига ток алоҳида ёнгғин хавфи бўлган кабел симлари орқали узатилади, ёнувчи изоляция материалининг мавжудлиги, электр учқуни ва электр ёйи сифатидаги манбалар эҳтимоли борлиги, сертармоқланганлиги ва яқинлашиш қийинлиги кабел линияларидан ёнғин чиқиши ва ривожланиши эҳтимоли янада катталигидан далолат беради.

Шахсий ҳисоблаш воситаларини ишлатиш жараёнида таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ва профилактика ишларини бажариш зарурати юзага келади. Бундай пайтда турли мойловчи моддалар, енгил ёнувчи суюқликлар ишлатилади, вақтинчалик электр симлари ўтказилади, баъзи бир қисм ва деталлар пайвандланади. Қўшимча ёнғин чиқиш хавфи пайдо бўлади, бу эса ёнғин профилактикаси бўйича тегишли чора-тадбирларини талаб қилади. Ёнғинни олдини олиш учун барча турдаги кабелларни газ тўлдирилган металл трубалар орқали ўтказиш керак. Машина залларидаги кабел йўлларини ёнғинга бардошлиги 0.5 соатдан кам бўлмаган, ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материаллардан тайёрланган, олиб-қўйилувчи технологик пол остидан ўтказиш керак.

Ҳисоблаш марказларидаги хоналарда ёнғин жумраклари йўлкаларга, зина майдончаларига, кириш жойларига ўрнатилади. Қўл олов ўчиргичларни 40-50 м2 га биттадан ҳисоблаб, хоналарга ўрнатилади. Ёнғин чиққанда хоналардаги автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси (АЁЎҚ) ишлаб кетади. Кўпинча газли АЁЎҚ ишлатилади. Улар шовқин ва ёруғлик сигнализацияси билан таъминланади.

Ёнғин вақтида аланга бинонинг бир қисмидан иккинчисига ўтмаслиги учун ёнғинга қарши деворлар, қопламалар, зоналар, тамбур-шлюзлар, эшиклар, уйма тешиклар, клапанлар шаклида ёнғинга қарши тўсиқлар қўйилади. Бинода ёнғин чиқаётган пайтида иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқишлари кўзда тутилади, лекин иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқишлари бўлган машина залидан бошқа бўлинмалардаги ишчиларни эвакуация қилишда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Бошқа ишлаб чиқариш хоналарида агар энг узоқ жойдан чиқишгача масофа 25 метрдан, бир сменадаги ишловчилар сони 25тадан кўп бўлмаса, битта чиқиш жойи лойихаланади. Ўтиш жойларини, йўлкаларни ва ишчи жойларини қоғозлар, архив материаллари билан уйиб ташлаш керак эмас. Эвакуация йўлларига табиий ва сунъий авариявий ёритгичлар ўрнатилади.

Ахборот ташувчи воситаларни сақлаш учун металл шкафлардан фойдаланилади, сақлаш хонасининг эшиги ҳам ёнмайдиган бўлиши керак. Ёнғин профилактикаси бўйича ташкилий ва техник чора-тадбирлар мажмуаси, ёнғинни олдини олиш, ёнғин чиққан пайтда одамларни хавфсизлигини таъминлаш, оловнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ҳамда ёнғинни мувоффақиятли ўчиришга шароит яратиш имконини беради.

3.9.Кўриш толиқиши, асаб ва суяк-мускул зўриқиши профилактикаси.

MPR ва ТСО талабларига бутунлай жавоб берадиган комьютерларда ишлаш жараёнида, иш жойининг эргономик параметрларига риоя қиладиган ва меҳнат қилиш ҳамда дам олиш тўғри ташкил этилганда ҳам фойдаланувчи маълум бир кўриш, мускул толиқишини, физик ва асабий ноқулайликларни бошдан кечиради, профилактика чораларини кўрилмаса, улар кучайиши мумкин. Профилактика чораларига: кўзлар, организмнинг турли мускул гурухлари, асаб, юрак-томир, нафас олиш тизими фаолиятини рағбатлантириш, ишлаш қобилиятини ва ҳаракатланиш фаоллигини ошириш учун машқлар мажмуаси киради.

3.9.1. Кўриш толиқишини йўқотиш ва профилактикаси бўйича тавсиялар

Шахсий копьютердан фойдаланувчиларнинг кўзни тез-тез қисиши, қичиши, санчиши, ёшланиши ва бошқа шу каби кенг тарқалган кўз толиқишлари керакли чоралар кўрмай ишлашни давом эттирганда юзага келади,

Шу масала юзасидан инглиз олимаси М. Корбетт қизиқ огоҳлантиришни келтиради: «Цивилизация бизларни хатто оёқларимизга қиладиган минимал эътибор, яъни чарчаганимизни ҳис қилиб, бирпас ўтириб ёки ётиб олишдек нарсадан кўзларимизни мағрум этди. Кўз толиқишини сезамиз ҳам, уларни ўқиш, кинофильм, телевизор кўриш, компьютерда ишлаш билан кучайтирамиз. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, бизнинг кафтларимиз кўзларимизни муҳофазалаш учун ажойиб асбоб вазифасини бажаради».

Бу ерда гап қуйидаги "пальминг" деб аталувчи машқ тўғрисида бораяпти. Бармоқларни бирлаштириб, пешона марказида бир-бирини устига қўйиш керак, бунда кафтлар кўзимизини ёпиб, нур тушишини бутунлай беркитади, шу билан бирга кўз совдасини эзмай, бемалол қовоқлари ҳаракатланади, натижада кўз рецепторларининг кимёвий қайта тикланиши, интенсив оқимдаги образлар туфайли зшриққан мускул тўқималарини бўшаши юз беради. Ушбу

сунъий кўришни тутилиши кўз мускулларини бўшашини ва қон айланишини яҳшилаш жараёнини тезлаштирувчи энг яхши машклардан бири ҳисобланади. Икки минутли пальминг кўз тўрпардасининг функционал хоссаларини тиклайди.

Албатта, дисплейлар билан ишлашдан олдин, кўзни гигиенаси ва уни профилактик назорати учун ҳар тарафлама окулист кўригидан ўтиш, доимий равишда камида йилига бир маротаба бу текширишларни қайтариш керак.

Сифатли яхши мониторларда ишлаш жараёнида, иш жойининг эргономик параметрларига риоя қиладиган ва меҳнат қилиш ҳамда дам олиш тўғри ташкил этилганда ҳам фойдаланувчи маълум бир кўриш, мускул толиқишини, физик ва асабий ноқулайликларни бошдан кечириши туфайли, дисплейда ишлаш вактини чегаралаш даркордир. Бундай шароитда дам олиш вақтини ўзайтириш, ёки ҳисоблаш техникасидан фойдаланилмайдиган иш фаолиятига ўзгартириш керак.

Профилактик чоралар сифатида кўз толиқишини пасайтириш, кўз совдасидаги қон айланишини яхшилаш, кўз ҳаракатини тикловчи мускулларни бўшашини таъминлаш максадида Санитар қоидаларда катта ёшдаги фойдаланувчилар учун белгиланган танаффусларда, талабаларга эса ВДТ ва ШЭҲМда ишлаганда ҳар 20-25 минутдан сўнг бошқа жисмоний машқлар билан биргаликда кўз машкларини ҳам бажариш тавсия этилади. Кўриш ноқулайликлари сезилганда бу машқларни индивидуал, мустақил ва белгиланган вақтдан илгари ўтказиш лозим. Қуйида СанқваМ 2.2.2.542-96 да тавсия этилган кўз учун машклар келтирилади. Maшқлар ўтириб, туриб, экрандан юз ўгириб, бажарилади. Нафасни бир текисда олиш керак.

1-вариант

1.Кўз мускулларини қаттиқ зўриқтириб, кўзни юмиб, 1- 4 гача санаш, сўнг кўзни очиб, 1-6 гача ўзовда тикилиб туриш керак, машқ 4-5 марта такрорланади.

      2.Бурунни учига қараб, нигохни 1-4 гача санагунча кўзни чарчатмай, ушлаб туриш, сўнг 1-6 гача ўзовда тикилиб туриш керак, машқ 4-5 марта такрорланади.

      3.Бошни бурмай, унгга 1-4 гача санагунча қараб туриш, сўнг 1-6 гача узоққа тикилиб туриш керак. Шу алфозда чап тарафга, пастга, юқорига ҳам бажарилади. 3-4 марта қайтарилиши керак.

2-вариант

     1.Кўз мускулларини зўрқтирмай, кўзни юмиб, 1-4 гача санаш, сўнг кўзни катта очиб,1-6 гача узоққа тикилиб туриш керак, машқ 4-5 марта такрорланади.

     2.Бурунни учига қараб, нигохни 1-4гача санагунча ушлаб туриш, сўнг 1-6 гача узоққа тикилиб туриш керак, машқ 4-5 марта такрорланади.

    3.Бошни бурмай (тўғрига қараб туриб) секин-аста кўзлар билан тепага-ўнгга-пастга-чапга ва тескари томонга айланма ҳаракат қилиш, узоққа 1-6 гача санагунгача қараб туриш керак. 4-5 марта такрорланади.

3-вариант

     1.Бошни тўғри ушлаш керак, кўз мускулларини зўриқтирмай, 10-15 гача кўзни очиб-ёпиш керак.

     2.Бошни бурмай (тўғрига қараб туриб) юмуқ кўзлар билан 1-4 гача санагунгача ўнгга, сўнг чапга 1-4 гача санагунгача ва тўғрига 1-6 гача санагунгача қараб туриш керак. 4-5 марта такрорланади.

     3.25-30 см узоққаги кўрсаткич бармоғига 1-4 гача санагунгача қараб, сўнг 1-6 гача узоққа тикилиб туриш керак, машқ 4-5 марта такрорланади.

3.9.2. Суяк-мускул зўриқишини йўқотиш учун жисмоний машқлари мажмуаси.

Бир хил ҳолатда иш жараёнида узоқ, ўгириш умуртқа қадди-бастининг толиқишига олиб келади. Уни бартараф этиш учун маълум жисмоний машқларни қўллаш тавсия этилади. Уларнинг мазмуни шундан иборатки, навбатма- навбат мускулларни қисқартириб- бўшатиб, мускул кучанишини қайта тақсимлаш хисобига ортиқча зўриқишни йўқотиш, қон айланишини яхшилаш, қўл, оёқни увишиб қолишини йўқотишдир.

Қуйида курак, бел, тана, қўл, оёқнинг толиқишини йўқотишга мўлжалланган машқ вариантларидан бирини келтирамиз.

Қўл, оёқни узатиш.

Бошланғич ҳолат (б.ҳ.): стулда ўтириб, тиззалари букилган оёқларни полга, қўлни белга қўйиш керак.

1.Қўллар бошни орқасига, бармоқлар чатиштирилган, бошни орқага энгаштириш, барча танадаги мускулларни кучлантириш нафас олиш.

2.Аста-секин олдинга энгашиш- нафасни чиқариш.Ўртача тезликда 4-5 марта қайтариш керак.

Букилган оёқни кўтариш.

1.Столдан 50-60 см сурилган стулга ўтириб, қўлларни елкага букиш, оёкларни тўғрилаш ва оёқ учларини полга теккизиш  нафас олиш.

2.Ўнг ёки чап оёқни букиш, қўллар билан тиззани қучоқлаб, кўкракка тортиш, қорин мускулларини кучлантириш- нафасни чиқариш. Ўртача тезликда 3-4 марта қайтариш керак.

Танани буриш билан энгаштириш.

Б.ҳ: Қўлларни елкага қўйиш, букилган тиззаларни полга қўйиш.

1.Олдинга букилиб, ўнг тирсак чап оёқ тиззасига теккизиш - нафас олиш.

2.Б.ҳ. - нафас чиқариш. Секин темпда 4-5 марта такрорлаш.

Танани ҳар ёнга буриш.

Б. х.:стулда утириб, қўлларни белга қўйиш.

1.Танани чапга буриш, бошни чапга буриш ўнг қўлни бошни орқасига қўйиб-нафас чиқариш.

2.Б.ҳ.: нафас олиш.

3.Танани ўнгга буриш, бошни ўнгга буриш, чап қўлни бошни орқасига қўйиб-нафас чиқариш.

4.Б.ҳ.: нафас олиш. Секин темпда 3-4 марта такрорлаш.

Бармоқлар учун машқлар

Б.ҳ.:стулда ўтириб, қўллар тирсакда букилган, бармоқлар муштланган.

1.Бармоқларни кучанмай бушатилади.

2.Бармоқларни кучанмай сиқилади. Бир хил нафас олиб ўртача темпда қайтарилади.

Мускулларни бушатиш

Б.ҳ.:стулда ўтириб, оёқларни чўзиш ва товони билан полга қўйиб-нафас олиш. Аста-секин қўл, оёқ ва тана мускулларини бўшатиш-нафас чиқариш 3 марта такрорланади.

Тана оғирлигини қайта гурухлаш

Б.ҳ.: иш ҳолати.

1.Тана оғирлигини чап қисмга қайта гурухлаш- нафас чиқариш.

2.Б.ҳ.: мускулларни бўшатиш- нафас олиш.

3.Тана оғирлигини ўнг қисмга қайта гурухлаш- нафас чиқариш.

3.Б.ҳ.: мускулларни бўшатиш-нафас олиш. Секин темпда 3-4 марта такрорлаш, чуқур нафас олиш.

Таянч-ҳаракат аппаратининг толиқишини олдини олиш ва йўқотишга мўлжалланган  машқлар тўплами қуйидагичадир:

 1.Б.ҳ. стулда ўтириб, қўл панжаларини елкага қуйиш, 1-3-тирсакни орқага олиб, энгашиш  нафас олиш; 4 деганда - бўшаган қўлларни таҳлаб юбориш-нафас чиқариш. Секин темпда 3-4 марта такрорлаш.

2.Б.ҳ. қўлларни пастга тушириб ўтириш. 1-4 гача санагунгача елкалар билан орқага қараб айланма ҳаракатлар қилиш. Худди шундай олдинга к;илиш. Нафас олиш- хохишича. Ҳар тарафга 2-3-мартадан такрорланади.

3.Б.ҳ.: ўтириб, бармоқларни бир-бирига чалиштириб, кафтларни пешонага қўйиш. Бош билан қўлларни 5-6 секунд босиш. Руулларни бўшатиб, қўйиб юбориш. 5-6 марта такрорланади.

4.Б.ҳ.: стулда елкаларни тираб, қўлларни пастга тушириб, ўтириш. 1-3 гача санагунгача бошни ўнгга оҳиригача буриб, шу ҳолатда 5-6 секунд ушлаб туриш; 4 деганда б.ҳ.га секин қайтиш. Худди шундай чапга. Нафас бир текисда олинади. Ҳар тарафга секин темпда 2-3 марта такрорланади.

5.Б.ҳ.: бошни пастга тушириб, ўтириш. Бошни ўнгга, чапга бўйин мускулларини бўшатиб, эгиш. Сўнг бошни орқага олиш ва худди шундай такрорлаш 2 марта секин темпда такрорлаш.

6.Б.ҳ.: тик туриб, қўлларни кўкракда букиш, 1-Згача санагунгача- куракларни бир-бирига яқинлашганини (кескин эмас) сезган холда букилган қўллар билан учта марта орқага санчиш  4 деганда- қўлларни тўғрилаб, орқага санчиш 6-8 марта секин темпда такрорлаш.

7.Қўлларни белга қўйиб, туриш. 1-Згача санагунгача тирсакларни орқага буриб, умуртқани тўғрилаш, кучанганликни 5-6 секунд ушлаб туриб, шипга караб чўзилиш; 4 деганда б.ҳ.га қайтиш, бўшашиш 5-6 марта секин темпда такрорлаш.

8.Б.ҳ.: қўлларни елкага, оёқларни елка кенглигида қўйиб, ўтириш. 1 деганда -ўнгга кайилиб, 2-3-дегунгача нафасни ушлаб туриш; 4 да б.ҳ.га қайтиб, нафасни чиқариш. Худди шундай чапга. Ҳар тарафга секин темпда 3-4 марта такрорланади.

9.Б.ҳ.:Қўллар ёнда 1 деганда- қўллар орқага, бармоқар чатиштирилади, 2-3 деганда қўлларни елка орқасидан силкитиб-силкитиб бошни орқага ташлаб кўтариш, энгашиш, 4 деганда- б.ҳ.га қайтиш. 6-8 марта такрорланади.

10.Қувватни оширувчи «Қарқара» машқи. Чарчоқ сезилганида, лекин ишлаш зарур бўлганида бажарилади. Б.ҳ. тик туриш. Оёқ кафтини бошқасининг тиззаси орқасига ўтказиш, қўлларни бирлаштириб, тепага кўтариш, кўзларни юмиш. 15-20 секунд туриш. Худди шундай бошқа оёқ билан бажариш.

Шуни эътиборга олиш керакки, 3-5 машқлар миядаги қон айланишини яхшилашга ёрдам беради, чунки бошни пастга ва ёнга энгаштириш бўйиндаги қон томирларига механик таъсир кўрсатади, уларни эгилувчанлигини оширади, вестибуляр аппаратини қўзғатади, миядаги қон томирларини кенгайтиради. Нафас олиш маниқлари, хусусан бурундан олинган нафас, уларни қон айланишини ўзгартиради. Буларни ҳаммаси миядаги қон айланишини кучайтиради, фаолиятини кўтаради ва ақлий фаолиятини енгиллаштиради.

 

 

 

 

 

 

 

 

ХУЛОСА

Компьютеризациялаш даврининг бошлариданоқ америкалик "Тайм" журнали хазилсиз қуйидагиларни ёзган эди: «Ёзув столида ишлаш хавфсиз деб фикрланади. Ҳеч ким бирорта ёзувни ёзиш учун каска киймайди, қоғозларни у ердан бу ерга олиш учун муҳофаза кўзойнагини тақмайди. Лекин ишчи кучи цехлардан корхона бошқарувига қараб кўчиб ўтмоқда, мутахассисларнинг фикрича, ҳар ерда ҳозиру-нозир видеотерминаллар миллионлаб одамларнинг соғлигига янги хавф туғдираётир» Бу ерда гап дисплей экрани олдида узоқ ишлаш натижасида бош оғриғи, кўз чарчаши, елкада ва қўл билакларида оғриқлар, хомилани ташлаш холлари ҳақида бораяпти. Оммабоп адабиётларда «Дисплейда ишлаш осон, лекин хавфли?», «Маккор ёрдамчи», «Компьютер - дўстми ёки душман?» каби мақолалар пайдо бўлди.

Лекин чет эллардаги каби, бизнинг мамлакатимиздаги кўп сонли компьютерлардан фойдаланиш тажрибасидан, ҳамда ушбу қўлланмада берилган маълумотлардан бир қатор инсон организмига негатив фактолар билан бирга, дисплей экрани олдида ишлаш чоғида берилган кўрсатмалар, таклифлар, муҳофазалаш чораларига амал қилинса, инсоннинг ишлаш қобилиятини кўтарилишига ва соғлиги сақанишига ёрдам беради деган хулосага келиш мумкин.

Ҳозирги пайтда ҳисоблаш техникасининг ривожи жуда ҳам илгарилаб кетди, ҳар 3-4 йилда янги, янада сифатли моделлар пайдо бўлмоқда. Ахборотни акс эттириш учун янги технологиялар- суюқ кристал ва плазмали мониторлар, янги ичига муҳофазалаш қурилмаси ўрнатилган, ЭНТ янада такомиллашган, ясси ва «ўта ясси» экранли, «тўла муҳофаза» синфли, модификацияланган қурилмали муҳофаза фильтрли, 1600x1200 нуқталари юқори кўриниш қобилиятли мониторлар, ва нихоят ишчи жойлари учун эргономик омилларга асосан ишлаб чиқилган махсус ускуналар, «сичқонча» турдаги манипуляторлар ва х.к. пайдо бўлди. экранлар 1999 йили планетамизда 112,7 млн замонавий талабларга жавоб берадиган компьютерлар ишлаб чиқарилди. Яқиндагина матбуотда болаларга, ўсмирларга ҳамда интенсив меҳнат билан банд бўлувчиларга энг янги WaveTer технологияси татбиқ этилган, инсон учун энг зарарли ҳисобланган кўндаланг тарқалувчи электромагнит тўлқинлар минимумгача келтирилган "BELINEA" мониторларини тавсияси эълон қилинди.

Бутун дунё ўргимчак уяси саналмиш - Internet тармоғи яратилиб, 1999 йил бошида 214 мамлакатда жойлашган 43 млн компьютерлар уланди.

Деярли барча давлатларда файдаланувчиларни соғлигини ва хавфсизлигини кафолатловчи хужжатлар яратилди, лекин энг оммавий бўлиб, машхур ТСО ва MPR II деб саналмиш Швецияда яратилган стандартлар ҳисобланади. Меъёрий хужжатлар сифатида динамик ривожланаётган ТСО стандарта тўғрисида қисқача тўхтаб ўтамиз.

Монитор ишлаб чиқарувчилари томонидан фойдаланувчи соғлиги учун янада хавфсиз бўлган сифатли махсулотлар ишлаб чиқаришда ТСО тавсияномаларидан фойдаланилади. ТСО тавсияномаларининг моҳияти нафақат турли хилдаги нурланишларнинг йўл қўйилган даражаларини аниқлашдан, балки люминофорни ёритилганлигининг интенсивлиги, ёрқинлик захираси, энергия сарфи, шовқинлик каби мониторнинг мақбул минимал параметрларини ҳисоблашдан иборатдир.

Агар ТСО 92 стандарта фақат мониторларга ва электр ва магнит майдонини, энергия таъминоти тартибини, ёнғин ва электр хавфсизлигини ҳарактеристикаларига ҳисоблашга нисбатан қўлланса, ТСО 95 бутун шахсий компьютерга, яъни мониторига, тизим блокига, клавиатурага, уларнинг эргономик хоссалари, нурланишлар (электр ва магнит майдони, шовқин ва иссиқлик), энергия таъминоти ва экологияга  тааллуқлидир.

Янги ТСО 99 ТСО 95 нисбатан қуйидаги соҳаларга янада қаттиқроқ талабларни қўяди, яъни: эргономика (фойдаланишнинг физикавий, кўриш ва қулайлиги), энергия, нурланиш (электр ва магнит майдони), атроф- мухит ва экология, ҳамда ёнғин ва электр хавфсизлиги.

Экологик талаблар ўз ичига оғир металлар, броминадлар, хлоринадлар, фреонлар, металлар таркибидаги хлорланган моддаларнинг мавжудлигини киритади. Ҳар қандай махсулот қайта ишланадиган тарзда тайёрланиб, ишлаб чиқарувчи ундай фойдаланиш сиёсатини компания фаолият кўрсатаётган ҳар бир давлатда қўллаши зарур. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда хали жуда кўп MPR II, ТСО талабларига жавоб бермайдиган эски ҳисоблаш техникаси ишлатилмоқда. Уларда ишлагандаги хавфни камайтириш борасида ушбу қўлланмада хавфсизлик чоралари ва ишлаш қулайликлари кўриб чиқилди.

Агар компьютерлар сертификатланиб, замонавий талабларга жавоб берадиган бўлса, бундай чораларга эҳтиёж бўлмайди. Хулоса килиб, шуни эслатиб қўйиш даркорки, тайёрланмаган фойдаланувчи қўлида хатто ультра замонавий компьютер ҳам зарарсиз ўйинчок бўлмайди. Шунинг учун ушбу «эркатой қора қутидан» фойдаланганда унча кийин бўлмаган қоидаларга риоя килинса, у билан мулоқотда соғлигингизга зарар келтирмай бир жахон лаззат ва фойда олишингиз мумкин. Мазза килиб ишлашингизни тилаб қоламиз!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИЛОВАЛАР

1-илова

Термин

Аниқлик

1. Пиксель

Энг кичик адресланувчи тасвирлаш элементи.Кўпгина рангли дисплейлар учун энг кичик адресланувчи ҳар қандай рангни тасвирлашга қодир элемент

2. Дисплей ёрқинлиги

Нурланиш ёрцинлиги билан экрандан қайтган ёрқинлигининг йиғиндиси бўлган тасвир ёрқинлиги

3. Нурланиш ёрқинлиги

Негатив контрастлилиги белгининг ёрқинлиги ёки позитив контрастлилагидаги фоннинг ёрқинлиги

4. Тасвирнинг

позитив

контрастлиги

Ёруғ фондаги қора белгиларни тасвири

5. Тасвирнинг

негатив

контрастлиги

Ёруғ белгиларни қopa фондаги тасвири

6. Тасвирни бузулиши

Белгиларни горизонтал ёки вертикал сурилиши ва экраннинг ишчи майдонининг тўртбурчаклик шаклидан ўзгариши

7. Ёрқинлик профили

Тасвирни развертка чизиғи бўйлаб ёки кундаланг тарқалиши

8. Фазовий

Тасвир ёрқинлигини доимий олдиндан ўйланмаган ўзгариши

9. Вақтинчалик барқарорсизлик (липиллаш)

Тасвир бўлакларини ёки белгини экрандаги жойлашувини вақти-вақти билан доимий олдиндан уйланмаган ўзгариши

10. Белги контурини чизиғининг эни

Вертикал ва горизонтал йўналишлардаги контур чизиғига перпендикуляр равишда олинган 50 % ёрқинлик профил чизиғининг эни

2-илова

MPR II бўйича мониторларнинг кўриш параметрларини текшириш рўйхати (Параметрларга талаблар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги)

Фонининг ёки белгининг ранги

Кўриниш диапазонида спектр тақсимотининг эгри чизиғи иложи борича кўпроқ нуқталарга эга ва тўлқин диапазоннинг барча узунлигида бир хилда тарқалган бўлиши керак.

     Оқ рангни хонада илгаш учун фон хонанинг умумий ёритилганлиги билан мувофиқлашган, яъни юмшоқ рангли фон бўлиши керак. Оқ ранг кўкимтир тус мавжуд бўлган экранда янада соф кўринади.

Рангли фон паст ёритилганликда спектрнинг кўк ёки кўкимтир-яшил қисмига сурилади.

Экран ёки курсор ёрқинлиги

Тасвирни қабул қилишда ёрқинлик муҳим аҳамиятга эгадир. Негатив тасвирни қабул қилишга, позитив тасвирдагидан камроқ ёрқинлик ишлатилади. Максимал ёрқинлик 100 кд/м2 дан ошмаслиги керак. Паст ёритилганликда рангли фон нормал ёки баланддагидан спектрнинг кўк ёки кўкимтир-яшил қисмига сурилади. Кўпгина мониторларда ёрқинликнинг созланиши акс этувчи белгиларнинг ўлчамларига боғлиқ бўлади.

Ўртача ёрқинлик

Негатив тасвири мавжуд дисплейларда ўртача ёрқинлик позитив тасвир учун ўрнатилганининг 70 % ини ташкил этиши керак. Ўлчов натижалари синов протоколига киритилмайди ва фақат липиллашнинг критик частотасини ҳисоблашга хизмат қилади.

Ўртача ёрқинлик ўрнатилган текширув ёрқинлигига, акс этишнинг диффузия коэффициентига, белги ўлчамига боғлиқдир.

Ёрқинликнинг бир текислиги

Экран марказидан узоқашгандаги ёрқинлик марказдагисининг 80%, максимали 120% ташкил этиши керак. Бу ўзгаришлар хаяжонланиш сезилишининг бошланишидан дарак беради. Позитив тасвирда ёрқинликни ўзгариши негатив тасвирдагидан сезиларлидир. Белгилар матрицасининг хохлаган қисмидаги ёрқинликнинг максималини нормалига нисбати 1,5:1 дан ошмаслиги керак.

Экрандаги ёрқинликнинг кескин ўзгариши ишчи экранининг турли қисмларида турлича бўлган белги ўлчамларига, ранглар жилосига, ташқи, ички ёрқинлик модуляциясига таъсир олиши мумкин.

Акс эттириш, ойнали ва аралаш акс эттириш

Экранга тушаётган ёруғлик оқими турли йўналишлар бўйича акс этиб, маълум бир йўналишда экранда фойдаланувчининг орқасидаги предметларни сезиларли ёки аниқ акс эттириши мумкин. Бошқа акс этиш тури диффузион акс этиш ҳисобланади. Акс этган ёруғлик 1 % дан ортмаслиги керак. Акс этган тасвир диффузион акс этиш коэффициента юқори бўлса, шунчалик тарқоқ бўлади.

Диффузион акс этиш коэффициента

Диффузион акс этиш коэффициента ташқи ёруғлик ҳисобига экран юзасини турли йўналишларда ёрқинликни ошириш қобилиятини ҳарактерлайди. Диффузион акс этиш коэффициента 10 %дан ошмаслиги керак, бу хона нормал 300 лк ёритилгандаги тахминан 10 кд/м2 қўшимча ёрқинлик демакдир.

Экраннинг сут ранг тарқатувчан юзаси нурланувчи нуқталарнинг манбаи бўлиб, белги билан фон орасида, белги аниқлигининг контрастлигини пасайтиради. Кичик диффузион акс этиш коэффициенти катта ойнали акс этишни келтириши мумкин.

Тасвирни липиллаши

0,5-30 Гц титраш диапазонида 1 мм масофада 0,0002 мм силжишга эквивалент бўлган, кўз илғай оладиган титрашга йўл қўйилмайди.

Ўчиб-ёнишнинг ҳисобланадиган критик частотаси

Ўчиб-ёнишнинг критик частотаси (CFF) ўзидан кадрларнинг энг юқори частотасини ташкил қилиб, бунда юзага келган ёрқинликда тасвирнинг ўзгаришини сезиш хавфи пайдо бўлади. Агар кадрларни хақиқий частотаси ҳисобланадиган критик частотадан юқори бўлса, липиллаш бўлмаяпти деб ҳисобланади.

Ўчиб-ёнишнинг критик частотаси 95 % дегани, бундай частотада 95 % текширувчилар ўчиб-ёнишни сезмайдилар.

Монитор тасвирни синаш учун берилган ёрқинлик ва қутблиликда ўчиб-ёнишнинг критик частотаси CFF 95 % таъмин этиши керак. Ушбу частотани қиймати позитив тасвир учун 76 Гц, негатив тасвир учун 67 Гц ташкил этади. Ёрқинликнинг бундан юқори қийматида ўчиб- ёнишнинг критик частотаси ўсади.

Белгининг ўлчамлари ва бузулишлари

1 мм белги ўрнининг баландлигига 100 мм кузатув масофаси тўғри келиши керак. Экран чеккасидаги белги ўрни марказдагисидан 10% дан ошмайдиган даражада фарқаниши керак.

Белги ўрни ўлчамларига тасвирнинг ёрқинлиги ва контрастлилиги, ҳамда экраннинг ишчи майдони ўлчамлари таъсир этади.

Ночизиқлик

Тасвирнинг йўл қўйилган ночизиқлиги 1 % дан ошмаслиги керак. Ночизиқлик фақат экранининг ишчи майдони (диогонал бўйича ўлчами) 16 дюймдан ортиқ бўлган мониторлардагина текширилади.

Ноортогоналлик

Экраннинг ишчи майдонини бурчакларини туташтирувчи диагоналларнинг айирмаси 0,04 г дан ошмаслиги керак, бу ерда г - ишчи майдонининг калта ва узун томонларининг нисбатидир.

Растрнинг модуляция коэффициенти, растр частотаси

Растр модуляцияси ва растр частотасининг катталигига қараб, тасвирнинг иккита қўшни элементлари алоҳида икки ялтирок худуд бўлиб кўриниши ёки бир турдаги ёрқин худудга қўшилиб кетиши аникланади. 0,28 мм растр интервалига (растр частотасининг 3,6 мм га тўғри келади) растр модуляцияси коэффициенти 15 % дан ошмаслиги керак. Бу меъёр инсон кўзининг контраст сезгирлигига асосланади. Растр модуляциясининг коэффициенти 15 % дан ошиги экранни ишчи майдонининг растр интервали 0,28 мм дан кам бўлганда йўл қўйилади. Растр модуляциясининг коэффициенти экраннинг ишчи майдони чегарасида иложи борича кам ўзгариши керак. Растр модуляциясининг коэффициенти ёрқинликка ва ёрқинликнинг нотекис тарқалишига боғлиқдир.

Равшанлик. Модуляцион узатиш функциясининг ташхизи

Тасвирнинг равшанлиги ёрқинликни ёруғдан қоронғига ва қоронғидан ёруғга ўзгариш баландлиги билан аниқланади. Тасвирнинг умумий равшанлиги тўғрисида тўлиқ тассаввурга эга бўлиш учун барча фазовий частоталарни, яъни тасвирни шакллантирувчи турли ўлчамдаги элементларни текшириб чиқиш зарурдир. Буни модуляцион ўзатиш функциясини (MTF) ташхиз қилиш йўли билан бажарилади. Ташхиз натижалари график тарзда жуда кичик частота диапазонидан, яъни тасвирнинг жуда йирик бўлакларидан, юқори частоталаргача, яъни майда деталларгача тасвирланади. Графикда MTF эгри чизиғи қанчалик юқори бўлса, ахборот шунчалик равшан акс этади. Модуляцион узатиш функциясининг (MTFA) майдонини қиймати, яъни MTF эгри чизиғи билан кўриш имконига мос келувчи эгри чизиқ орасидаги майдон қанчалик юқори бўлса, оператор шунчалик акс этаётган ахборотни равшан кўради. MTFA қиймати 0,85 % мм дан ошмаслиги, яъни 500 мм масофада кузатиш олиб борилаётганда градуснинг 7,4 даврига мос келиши керак. Ҳозирги пайтда кўпгина дисплейлар горизонтал йўналишда шунчалик ёмон кўрсатиш имкониятига эгаларки, инсонннинг кўриш имкониятлари чегараловчи фактор ҳисобланмайди. Юқори      растр модуляциясининг коэффициент тасвирни қабул қилиш аниқлигига халақит бериши мумкин.

Экран хошиясидан акс этиш коэффициенти

Хошиялаш экрандаги ахборотни кичрайтирмаслиги керак. Экранни хошиялашда ёрқин, кескин ранглардан фойдаланмаслик керак. Дисплей хошияси билан экраннинг ишчи зонаси ва улар орасидаги худуд контрастлиги қулай ва жуда ҳам баланд бўлмаслиги керак. Бу хошиялаш учун юқори диффузион акс этиш коэффициентига (25 % дан кўп) эга бўлган позитив тасвир маъқул деганидир.

 

 

 

 

 

 

3-илова

Монитор ва дисплейли ишчи ўринларининг санитар-гигиеник параметрларини назорат қилиш асбобларининг рўйхати

 

Фактор

Факторнинг йўл қўйилган ёки оптимал

Асбоб тури ва номи

Фойдаланиш худуди, ўлчамлар диапазони

Ёритилганликнинг кўтарилган (пасайган) даражаси

300-500 лк

Люксметр Ю-116

5-100 лк диапазонда ёритилганликни бахолаш  105 лк гача

қўшимчалари

Люксметр Ю-117

0,1-10 лк диапазонда 105 лк гача қўшимчалари

Ёрқинликнинг кўтарилган (пасайган) даражаси

200 кд/м2 дан кўп эмас

ФПЧ фотометри

Бир хил рангли дисплейларни 2- Ю-2-5-Ю4 кд/м2 диапазонда

баҳолаш

 

ЯРМ-3 яркомери

Бир хил ва кўп хил рангли дисплейларни

баҳолаш

ЯСО-1 яркомери

Худди шу

Электростатик

майдоннинг

кўтарилган

(пасайган)

Даражаси

Видеомонитор

юзасидаги 500 В кўп бўлмаганида

Электростатик зарядларни ўлчагичи ПК2-ЗА

0-1,0 кВ диапа­зонда монитор экранини электро-статик потенциалдан зарядланган майдонини баҳолаш 50 кВ гача кўшимча

Ультрабифша

нурланишнинг

кўтарилган даражаси

Экрандан 5 ва 30см масофада 0,315-0,4 мкм (УФ-А) диапазонда 10 Вт/м2 кўп

бўлмаганда

РОИ-82 радиометри

0,2-0,71 мкм тўлқин узунлиги диапазонида от 5- 10-2 дан 500 Вт/м2 нурланиш интенсивлигини баҳолаш

ДАУ-81 дозиметри

0,22-0,4 мкм диапазонда 10-1 дан 500 Вт/м2 гача худди шу

Рентген

нурланининг

кўтарилган даражаси

Экрандан 5см

масофада 100 мкР/ч (0,003

мкР/с) кўп бўлмаганда

ДРГЦ-01 дозиметри

0-100 мР/ч

диапазонда

экспозицион

миқдорини

бахолаш

ДРГЗ-01, ДРГЗ-02 Дозиметри

0-100 мкР/с диапазонда худди шу

Шовқинни кўтарилган даражаси

50 дБА дан куп эмас

ВЩВ-003 шОВқИН улчагичи

10-20000 Гц частота

диапазонида 25 дан 140 дБ октава йулакларидаги товуш босими

 

 

ШВК-1 шОВқИН улчагичи

То же в 2-40 000 Гц частота диапазонида 30 дан 140 Дб гача

XVAAH TTTV

 

 

ФЭ-2с фильтрлари билан)

Ультратову

ш

ни

кўтарилган даражаси

12,5; 16; 20; 25 кГц ўрта геометрик частоталар да 80; 90; 100; 105 дБ дан куп

ШВК-1 шОВқИН улчагичи

ФЭ-3 фильтрлари билан

2 Гц-40 кГц часто­та диапазонида октава

йулакчаларининг учдан брр қисми- даги товуш дара- жасини бахолаш

 

 

Тебранишн и

кўтарилган даражаси

2-63 Гц ўрта

геометрик частоталар учун 79-72 дБ

тебраниш тезлигидан

шовкин ва вибрация улчагичи ВШВ-003

2-20 ООО Гц частота

диапазонида

вибрацияни

тезлиги ва

тезланшини

бахолаш

Ишчи зона ҳаво

ҳарорати

Оптимал -

-                  24          °С йилнинг coeyis даври учун, оптимал-

-                  25          "С илиқ даври учун

ТА-6 тажриба термометри

0... + 50 "С ишчи улчаш диапазони

А№ 1техникавий термометр

0... + 50 °С улчаш диапазони

Ишчи

зонасининг

кўтарилган

(пасайган)

ҳаво

намлиги

Оптимал - 40-60 %

МВ-4М

аспирацион

психрометри

10-100 % ишчи улчаш диапазони

Маиший

психрометр ПБУ- 1М

40-80 % улчаш диапазони

ВПГ-103 нисбий намлик улчагичи

40-90 % улчаш диапазони

Ишчи

зонасидаги

кўтарилган

(пасайган)

ҳаво

ҳаракати

Оптимал - 0,1 м/с дан куп эмас

Канотли

анемометр АСО-3

0,3-5 м/с ишчи улчаш диапазони

Ҳисоблаш техникасида ишлагандаги меҳнат шароитини бахолаш саволлари тўплами.

Шартли белгилар: + (плюс) - яхши, - (минус) - ёмон

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

Экран

 

Экранни баландлигини бошқаруви мавжудми

+

-

Экранни оғишини бошқаруви мавжудми

+

-

Белгилар (ўлчами, формаси, пробеллар) яхши ўқиладими

+

-

Экран четидаги белгилар яхши ўқиладими

+

-

Белгиларнинг ёрқинлигини доимий бошқаруви мавжудми

+

-

50-70 см масофадан белгилар аниқ фарқланадими

+

-

Бир-бирига қўшни бош ҳарфлар чалкашадими

-

+

Ҳарфларни эни баландлигининг

75 % ни ташкил этадими

+

-

Тўла тўлдирилган экрандан кейинги қаторни топиш қийинми 

-

+

Экран липиллайдими

-

+

Матн экранда сакрайдими

-

+

Экран юзаси ғадир-будирми ёки у инқор билан қайтаишланганми

+

-

Экран олдига фильтр ўрнатилганми

+

-

 

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

 Клавиатура

Клавиатурани стол бўйича экрандан алоҳида жойдан-жойгакўчириш мумкинми

+

-

Клавиатурани стол бўйича экрандан алоҳида жойдан-жойгакўчириш мумкинми

+

-

Клавишалар эргономика талабларига (шакли, ранги, белгилари) мосми

+

-

Қўл билакларини тираш мосламаси борми

+

-

Клавишалар юзаси сут рангми

+

-

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

Хужжатлар учун пюпитр

 

Хужжатлар учун пюпитр мавжудми

+

-

Пюпитр баландлик бўйича бошқариладими

+

-

Пюпитр эгилиши бошқариладими

+

-

Пюпитрни жойини ўзгартириш мумкинми

+

-

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

 Иш столи

 

Стол талаб қилинадиган ўлчамларга (160x90 см) мос келадими

+

-

Стол (68-82) см баландликда бошқариладими, ёки, бошқарилмаса, у 72 см минимал баландликка эгами

+

-

Стол остида оёзууар учун жой етарлими

+

-

Стол юзаси сут рангдами ёки нейтрал рангдами

 

+

-

Шахсий қоғозларга стол тортмаларида жой етарлими

+

-

Стол мустахкамми, тебранмайдими

+

-

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

Ўтиргич

Ўтиргич баландлик бўйича (42-55 см) бошқариладими

+

-

Стул бешта ғилдиракли таянчга тираладими

+

-

Стул шакли тўғрими, ўтиргичга қоплама қилинганми

+

-

Стул суянгичи эргономика талабларига (баландлик,букилувчанлик) жавоб берадими

+

-

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

 Хонани ёритиш

Горизонтал ёритилганлик 200-400 лк мос келадими

+

-

Нейтрал оқ ёки илиқ илиқ рангли лампалардан фойдаланиладими

+

-

Лампалар тармоқнинг турли фазаларига уланганми

+

-

Алоҳида қаторларга жойлашган ёритгичларни ўчириш мумкинми

+

-

Ёритгичлар юқори ёрқинликка эгами

-

+

Ёритгичлар панжара ёки оғиш бурчаги 45° бўлган пластиналар билан беркитилганми

+

-

Ёритгич қаторлари деразаларга параллел жойлашганми

+

-

Деразаларда жалюзи ўрнатилганми

+

-

Деразалар қарама-қарши тарафда жойлашган бўлса, бир тарафдаги деразани бутунлай беркитиш ёки ёпиш

+

-

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

Хона юзалари

Тўсқичларнинг акс этиш коэффициенти талабларга жавоб берадими

+

-

Хонани функционал зоналарга ажратувчи ҳаракатланувчи тўсгичлар борми

+

-

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

Хона ва экран

Экран оператор нигохи деразага тушадиган даражада жойлашганми

-

+

Экран оператор нигохи жуда ёруғ юзага тушадиган даражада жойлашганми           

-

+

Экранда, клавиатурада, столда деразадан, ёритгичлардан ялтиллашлар тушадими

-

+

Экран ёритгичдан оператор кўзини қамаштирадиган даражада жойлашганми

-

+

Ёритгичлар уланганида липиллайдими

-

+

Қўшни иш жойлари билан етарлича кўриш контакти кафолатланганми

+

-

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

Иш жойларини операторнинг индивидуал хусусиятига ва иш ҳарактерига қараб мослаштириш

Экран билан кўз ёки хужжат орасидаги масофа 50-90 см ни ташкил этадими

-

+

Экраннинг юқори чеккаси кўз билан бир ёки пастрок, мезонда жойлашганми

-

+

Экраннинг, клавиатуранинг жойлашуви бажарилаётган иш ҳарактерига мосми

-

+

Стул оператор бўйига мосми

-

+

Стол оператор бўйига мосми         

-

+

 

 

Жавоб варианти:

“Ҳа”

“Йўқ”

Меҳнатни ташкил этишнинг санитар-гигиеник талаблари

Дисплей иш жойида жойлашувини бошқариш доимий равишда текшириладими

+

-

Агар зарур бўлса, кўзойнак тўғри танланганми

+

-

Фойдаланувчиларга дисплей билан иш жойларини ташкил этиш сохасидаги    

янгиликлар ўз вақтида етказиладими

+

-

Дисплей қўшимча шовқин юзага келтирадими

+

-

Ускуналардан кучайган иссиқлик ажралиши мавжудми

-

+

Ускуналардан нурланишни кучайган даражаси мавжудми

-

+

Иш зонасидаги ҳаво таркибида зарарли моддаларнинг кучайган миқдори мавжудми

-

+

 

5-илова

Операторлар, шахсий компьютердан фойдаланувчилар, ШЭҲМ эксплуатацияси ва видеотерминаллар билан ишловчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунавий қўлланма

Умумий қисм

   1.1 Ушбу оммавий қўлланма ВДТ ва ШЭҲМларда ахборотларни қабул қилиш ва киритиш, тайёр дастурлар асосида масалалар ечишни назорат қилиш ва тўғрилаш жараёни билан боғлик, ишларни амалга оширувчи хизматчилар, дастурчи-мухандислар, профилактика ва таъмирлаш ишларини, бузулиш сабабларини текширувчи мухандислар, техник ходимлар ҳамда иш вақтини ярмидан кўпини ВДТ ва ШЭҲМ билан ишловчи операторлар учун ишлаб чиқилган.

1.2  Операторнинг иши зарарли ва хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган ишлар тоифасига киради. Иш жараёнида ШЭҲМ операторига қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш факторлари таъсир қилади:

физикавий:

-электромагнит нурланишнинг кўтарилган даражаси;

-рентген нурланишнинг кўтарилган даражаси; -ултьрабинафша нурланишнинг кўтарилган даражаси;

-инфрақизил нурланишнинг кўтарилган даражаси;

-статик электрнинг кўтарилган даражаси;

-иш зонаси ҳавосининг чангланишини кучайган даражаси;

-иш зонаси ҳавосидаги манфий аэроионлар таркибини пасайиши;

-иш зонаси ҳавосидаги мусбат аэроионлар таркибини ошиши;

-иш зонаси ҳавосининг намлигини камайиши ёки ортиши;

-иш зонаси ҳаво ҳаракатини камайиши ёки ортиши;

-шовқин даражасини кучайганлиги; -ёритилганлик даражасининг пасайиши ёки ортиши;

-тўғридан тушадиган ялтиллаганликнинг кучайган даражаси;

-акс этадиган ялтиллаганликнинг кучайган даражаси;

-кўз қамашишининг ошган даражаси;

-кўриш чегарасидаги ёрқинликнинг бир текисда тарқалмаслиги;

-нурли тасвирнинг кучайган ёрқинлиги;

-ёруғлик оқими пульсациясининг кучайган даражаси;

-инсон танаси орқали ток ўтиши мумкин бўлган электр занжири кучланишининг ортган даражаси;

кимёвий:                                                                                   ,

-иш зонаси ҳавосининг таркибидаги углерод икки оксиди, озон, аммиак, фенол, фолмальдегид ва полихлорланган бифенилларнинг кўпайиши;

     психофизиология:

-кўриш зўриқиши;

-диққатни зўриши;

-интеллектуал юкламалар;

-эмоционал юкламалар;

-узоқ статик юкламалар;

-меҳнатнинг бир зайилдалиги;

-вақт бирлигида қайта ишланадиган ахборот -ҳажмининг катталиги;

-иш вақтини норационаллиги;

биологик:

-иш зонаси ҳавоси таркибидаги микро организмларнинг ортиши.

1.3 ШЭҲМ ва ВДТ фойдаланувчи ёки оператор, дастурчи, мухандис ва техник сифатида ишлашга қуйидагиларга рухсат берилади:

-меҳнатни муҳофаза қилишнинг кириш йўриқномасини ўтганлар;

-корхона раҳбари тасдиқлаган, дастур асосида ишлаб чиқилган меҳнат хавфсизлигини таъминловчи услублар ёрдамида билимлари текширувдан, шу жумладан, электр хавфсизлиги бўйича 1- квалификацион гуруҳ олганлар;

-конкрет ўқув дастури асосида шахсий компьютерда ишлашни ўргатувчи курсларни тамомлаганлар;

-ушбу инструкция бўйича конкрет иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инструктаждан ўтганлар

-«Видеодисплейли терминалларга, шахсий электрон-ҳисоблаш машиналарига гигиеник талаблар ва ишларни ташкил этиш» деб номланган Санитар қоида ва меъёрлар СанҚ ва М 2.2.2.542-96 да «аёллар хомиладорлик пайтида ва болани кўкрак сути билан овқатлантираётган даврида ВДТ ва ШЭҲМ билан боғлиқ ишларда ишлашга йўл кўйилмайди».

-Операторнинг шахсий муҳофаза воситаларига: антистатик модда шимдирилган қорамтир ип халат; «тўла ҳимоя» синфига мансуб ҳимоя фильтри; махсус спектрал кўзойнаклар.

2. Иш бошланишидан олдинги хавфсизлик талаблари.

2.1. Иш бошлашдан олдин оператор қуйидагиларни бажаришга мажбур:

-Қўлини ва юзини совун билан ювиши ва ипли халат кийиши;

-иш жойини кўздан кечириши ва тартибга келтириши;

-иш жойидаги зарур бўладиган ёруғликни таъминлаши, экранда ёрқинликлар тушмаслигини, қарама-қарши томондан ёруғлик тушмаслигини текшириб чиқиш;

-электр тармоғига ускуналар тўғри уланганлигини текшириши; муҳофазаловчи ерга улаш мавжудлигини текшириши ва экраннинг симлари процессорга уланганлигини текшириши;

-экран юзасини ва муҳофазаловчи фильтрни махсус салфетка билан ажртиб чиқиши;

-шахсий компьютер процессорининг дисководида дискеталар йўқлигига ишонч хосил қилиши;

-стол, стул, оёқ, учун мослама, пюпитрни, бошқа ускуналарни тўғри ўрнатилганлигига амин бўлиши, керак бўлса, иш столини ҳамда компьютер элементларини эргономик талабларга мувофиқ ўрнатиш керак.

2.2   Оператор компьютерни кучланиш тармоғига қуйидаги кетма-кетликда улаши зарур:

-кучланиш блокини;

-ташқи қурилмаларни (принтер,монитор, сканер ва б.);

-система блоки (процессор)ни.

2.3  Операторга қуйидаги ҳолатларда иш бошлашига рухсат берилмайди:

-ВДТда кўриш параметрлари киритилган гигиеник сертификата бўлмаса;

рнатилган ускуналарнинг параметрлари санитар қоидаларга тўғри келмаслиги ҳақида маълумот мавжуд бўлса ёки ушбу иш жойини аттестация натижаси бўйига ахборот бўлмаса;

-«тўла муҳофаза» туридаги муҳофаза фильтри бўлмаса;

-муҳофаза фильтридаги ерга улаш сими уланмаган бўлса;

-қурилмаларнинг носозлиги аниқланса;         ВДТ ва ШЭҲМ қурилмаларида муҳофазаловчи ерга улаш бўлмаса;

-Карбон кислотали ва кукунли ўчиргичлар, биринчи ёрдам аптечкаси мавжуд бўлмаса;

         ВДТни ўрнатаётганда гигиеник меъёрлар бузилганида, яъни ШЭҲМлар бир қаторга ўрнатилаётганида масофа девордан 1м дан, қаторасига жойлаштирлганида бир-бирининг орасидаги масофа 1.5м, ҳар бир иш жойи 6 м2 дан кам бўлганида.

3. Ишлаш вақтидаги хавфсизлик талаблари

3.1. Оператор ишлаш                        вақтида қуйидагиларни

бажариши лозим:

-унга юклатилган ва          йўриқномадан ўтган ишнигина

-иш жойини бутун иш кунида тоза ва осойишта тутиши;

-қурилмаларнинг барча шамоллатиш йўлларини очиқ тутиши;

-ташқи «сичқонча» қурилмасини фақат махсус гиламчаси бўлсагина ишлатиши;

-маълум муддатга ишни тўхтатиш керак бўлса, барча фаол масалаларни беркитиши;

-агар оператор ишдаги танаффусда видеомонитордан 2 метрдан ортиқ масофага узоқлашса, кучланиш тармоғини узиб қўйиши керак, акс холда токни учирмаслигига рухсат берилади.

-санитар меъёрларни бажариши ва иш ҳамда дам олиш тартибига риоя қилиши;

-ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш қоидаларига йўриқ номага асосан риоя қилиши;

-матнли ахборотдан фойдаланилганда оқ фонда қopa тимсолларни ишлатганда физиологик жихатдан маъқул тартибни қўллаши;

рнатилган иш тартибига мувофиқ иш давомидаги меъёрланган танаффусларга риоя қилиши ва физкульпауза, физкультминутларда кўз, бўйин, қўл, тана ва оёқлар учун тавсия этилган машқларни бажариши;

-экрандан кўзгача масофа 60-80 см бўлишига риоя қилиши керак.

3.2. Операторга иш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:

Иш жараёнида монитор экранига ва клавиатурага бир пайтни ўзида тегиш; кучланиш тармоғи уланган вақтда тизим блоки (процессор)нинг орқа панелига тегиш; кучланиш тармоғи уланган вақтда ташқи қурилмаларнинг интерфейс симлари уланган жойларини ўзгартириш; қурилмаларнинг устки панелини бегона предметлар ва қоғозлар билан уйиб қўйиш; органик чанг тўпланмаслиги учун иш жойини қоғозлар билан ифлослантириш; фаол масалани ечаётганда кучланиш тармоғини ўзиш; кучланиш тармоғини тез-тез узиб туриш; тизим блоки (процессор)га, мониторга, клавиатуранинг ишчи юзасига, дисководга, принтерга ва бошқа қурилмаларга нам тушиши; қиш вақтида кучадан келтирилган жуда совуқ қурилмаларни улаш; ўз хохишича қурилмаларни очиши ва таъмирлаши;

4 соат иш давомида қайта ишланадиган белгилар сонининг катталиги 30 мингдан ошиши.

4. Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари

4.1. Оператор қуйидагиларни бажариши зарур:

-кучланиш тармоғига уланган симларда узилишларни, ерга уланишдаги носозликни, электр қурилмаларнинг бошқа носозликларини, куйинди исини сезган барча холларда дарҳол кучланиш манбаини ўчириши ва ушбу ҳолат ҳақида раҳбарга ва навбатчи электрикка хабар бериши лозим;

-кучланиш остига тушиб долган одамни пайқаганда, зудлик билан уни электр токи таъсиридан тармоқни ўчириб, озод этиши ва врач келгунга қадар, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиши керак;

-техник асбоб ускуналар ёки дастурий таъминотнинг носозлигини сезган захоти зудлик билан ҳисоблаш техникасига қаровчи мухандис-техникавий хизмат вакилини чақириши керак;

-кўзда санчишлар пайдо бўлганида, кўриш ёмонлашганда ёки хиралашганда, қўлда ёки бармоқларда оғриқ сезилганда, юрак уриши тезлашганда иш жойини тезда тарк этиб, ушбу ҳолат хақида рахбариятга айтиб, врачга мурожаат килиш керак;

Қурилмаларга ўт кетган ҳолатларда кучланиш тармоғини ўчириши, ўт ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни бартараф этиш чораларини кўриши, ўт ўчирувчиларни чақириши ва ушбу ҳолат хақида рахбариятни огохлантириши керак.

5. Иш тугагандаги хавфсизлик талаблари

5.1. Иш тугагандан кейин оператор қуйидаги кетма-кетликда ҳисоблаш техникасини ўчириши керак:

-барча фаол масалаларни ёпиши;

-қаттиқ дискнинг ўқийдиган бошчасини парковка қилиши (агар бошчанинг парковкаси автоматик тарзда амалга оширилиши кўзда тутилмаган бўлса);

-дисководда дискеталар йўқлигига амин бўлиши;

-тизим блоки (процессор)нинг кучланиш манбаиини ўчириши;

-ташқи қурилмаларнинг кучланиш манбаиини ўчириши;

-кучланиш манбаи блокини ўчириши.

5.2. Иш тугаганидан сўнг оператор иш жойини кўздан кечириши ва тозалаб қўйиши, холатини шкафга илиб, юз-қўлларини совун билан ювиши керак.

 

АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ

l. Видеотерминаллар билан ишловчи мутахассисларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш:

Метод, кўрсатма / Тузувчи: В.И. Барабаш / АПИ. Д., 1990.

-          Г.Ё.Ёрматов, Ё.У.Исамуҳамедов. «қаёт фаолияти хавфсизлиги» фанидан маърўзалар матни. Тошкент, 1999 . 157 б.

-         У.Йулдошев, У.Усмонов, Оудратов. Меҳнатни муҳофаза қилиш. Ўқув қўлланма. Тошкент «Меҳнат», 2001, 180 б.

4.      Бурлак Г.Н. Компьютерда ишлагандаги хавфсизлик; ахборот хизмати корхоналаридаги ишларни ташкил этиш. М.: Молия ва статистика, 1998. 141 б.

5.2.2.2.542-96 СанКваМ. Видеодисплей терминалларида, шахсий электрон-ҳисоблаш машиналарида ишни ташкил этишнинг гигиеник талаблари

-           ГОСТ 50948-96. Шахсий фойдаланадиган ахборот воситалари. Умумий эргономик ва хавфсизлик талаблари.

-       ГОСТ 50949-96. Шахсий фойдаланишдаги ахборотларни акс эттириш тизимлари. Эргономик ва хавфсизлик параметрларини ўлчаш ва бахо бериш усуллари.

-        ГОСТ 50923-96. Дисплейлар. Операторнинг ишчи урни.

-          Гуткин В.И., Масальский Е.И. ШЭҲМда ишловчи мутахассисларнинг ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Ўқув қўлланма / СЗПИ. СПб., 1995. 93 б.

-              Демирчоглян Г.Г. Компьютер ва саломатлик. М.: Лукоморье, Новий центр, 1997. 256 б.

-              Никитина ЕЛ., Демченко П.И., Оробей В.В. Электрон- нурли трубкали дисплейлар билан жихозланган иш жойларини назорат $илиш бўйича йуриқномалар /ВЦНИИОТ.М., 1992. 55 б.

-          Луишикова А. Қўлларнинг янги касаллиги. Компьютер айбдор // Наука и жизнь. 1999. № 2. 110 б.

-         Компьютер ва сизнинг саломатлигингиз /В.А. Трофимова редакциясида/ «Билим» жамияти. СПб., 1999. 35 б.

-            Островский М., Лш-вак И. Компьютер. Кўриш ва хавфсизлик // Наука и жизнь. 1998. № И. 46-476.

-         Видеотерминалларда ишлагандаги меҳнат муҳофазаси. Обзор ахборот /ВЦНИИОТ ВЦСПС. М., 1986. 52 б.

-           Шумилин В. Компьютер билан хазиллашма. ОУЮ ва мактаб ўқувчиларини дисплейларда ишлаши хасида // Меҳнат муқофазаси ва ижтимоий суғурта. 1997. № 17. 42-44 б.

-         Шумилин В., Бершаяский М. Ҳар тарафга боқ. Кучайган сенсор, интеллектуал ва эмоционал юкламаларда кўриш. // Меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий сугўрта. 1998. N° 10. 46-506.

 

МУНДАРИЖА___________________ бет

Кириш

3

1.Компьютерда ишлаш хусусиятлари

7

2. Компьютер да ишлагандаги зарарли ва хавфли факторлар

 

2.1. Кучайган кўриш зўриқиши

 

2.2. Асабий зўриқиш

 

2.3. Суяк-мускул зўриқиш

 

2.4. Электромагнит майдонлари ва улар таъсирининг оқибатлари..

 

2.5. Шовқин, зарарли моддаларнинг таъсири, иссиқлик ажралиши, электр токидан жарохатланиш хавфи, ёнғин чиқиши хавфи

 

2.6. ЭҲМ фойдаланувчисининг компьютерда ишлаганда хавфли факторлардан соғлиғининг ўзгариши эҳтимоллари

 

3. Компьютерда ишлагандаги хавфсиз санитар-гигиеник, ташкилий-техникавий, эргономик ва профилактик чора-тадбирлар

 

3.1. Видеодисплей терминалларига ва хусусий компьютерларга қўйиладиган асосий талаблар

 

3.1.1. Асосий кўриш эргономик параметрларига қўйиладиган талаблар

 

3.1.2. ВДТ нурланиш параметрларига қўйиладиган талаблар

 

3.1.3. Дисплейларнинг рангли параметрларига қўйиладиган талаблар

 

3.1.4. ВДТ конструкцияларига қўйиладиган талаблар.

 

3.2. Электромагнит параметрлар асосида хавфсиз

иш шароитини яратиш.

3.2.1. Мониторларни электромагнит нурланишига кура қиёсий тахлили

 

-                      Иш жойида электромагнит нурланишни камайишининг асосий сабаблари

-                           Муҳофаза фильтрлари

-                           Cyrois кристалл мониторлар