ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан “Кабел -линия иншоотларини
қуришда техника хавфсизлиги” дан услубий қўлланма
Тошкент -2014
КАБЕЛ – ЛИНИЯ ИНШООТЛАРИНИ ҚУРИШДА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ
1. Умумий ҳолат
Хавфсизликка қўйилган талаблар База меъёрий хужжатларига асосан ва корхоналар томонидан ишлаб чиқилган ҳолатларга ва алоқа корхоналарининг меҳанатни муҳофаза қилиш қўлланмаларига мос келишии керак.
1. 18 ёшга кирмаган шахслар ишга қабул қилинмайди, бу ишлаб чиқариш Рўйхатида инобатга олинган, соҳада, касб-хунарда мутахассиликда ва ишда, 18 ёшга кирмаган шахсларни ишга қабул қилиш қатъиян ман этилади.
2. Иш жой, унинг асбоб усканалари ва иш жойини ёритилганлиги, техника жараёнларини бажаришда талабга жавоб бериши керак.
3. Вибрация(тебраниш) меъёри гигиеникаси, инсонга ишлаб чиқариш шароитидаги таъсири ГОСТда, ва корхона, алоқа иншоатларида хавфли вибрацияда ишловчи мутахассилар иш тартиби вазиятига кўрага қўйилган талабидан ошмаган бўлиши лозим.
4. Хавфли ҳолатлардан огоҳлантирувчи рангли сигналлар ва иш бажариш вақтида хавфсизлик белигиларидан фойдаланиш керак.
5. Электр хавфсизликнинг ташкилий ва техника тадбирлар таъминланишни ижро этишда талабларга жавоб берадиган бўлиши керак.
6. Электрни ўрнатиш, электрускуналар кабел-тизимлари иншоотларни қуришда “Электр ускуналарини ўрнатиш қоида”си талабига жавоб бериши керак.
7. Электр асбобларни ишлатишда, қўл электр машиналар, кўчиб юрувчи ёритгичларни ишлатишда “Электр ускуналар ишлатувчилар учун ишлатиш техникаси” ва “Электр ускуналар ишлатувчилар учун техника хавфсизлиги” талабига жавоб бериши керак.
8. Ишчилар шахсий хавфсизликни таъминлайдиган махсус кийим, махсус оёқ кийими ва бошқа мухофазаловчи воситалардан таъминланган бўлиши керак.
9. Ишга қабул қилишда ва вақти –вақти билан соғлиқни сақлаш Министрлиги томонидан чиқарилган буйруққа асосан рўйхат ва муддати кўра медицина кўригидан ўтказилиб турилиши керак.
10. Ёнғин хавфсилиги асосий талабларини ишлаб чиқаришда Алоқа соҳасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши керак.
11. Кабелларни ўрмонзорлардан ўтказиладиган бўлса, Ўрмон ишлаб чиқариши ва ўрмон хўжалигига чиқарилган техника хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
12. Газ горелкаларини ишлатиш вақтида, газ хўжалигида хавфсизлик қоидаси ва босим остида ишлайдиган қурилмалар хавфсизлиги қоидалар талабига жавоб бериши керак.
13. Кабелларни юзасини пластмасса қобуқ билан бириктиришда эпоксид смоласи билан ишлашда Санитария қоидаларига биноан ишлаб чиқилиши керак.
14. Қурилиш машиналарини ишлатишда юк кўтарувчи кранларни ишлатиш ишлаб чиқилган қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
15. 10 кВ гача бўлган ЭУТни қуришда яқин масофада ишлатиладиган Электрузатиш тизимларини қуришда ва монтаж ишлари техника хавфсизлиги коидаларига асосан иш олиб борилиши керак.
16. Алоқа кабелларини доимий ҳаво босимида ушлаб турадиган компресс-сигналларни ўрнатиш (КСҚ) да, босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги қоидалари талабига жавоб бериши керак.
17. Тоннел ва метрополитенларнинг вентиляцион шахталарида ишлашда, метрополитен ва тоннелларни қуришда техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига қўйилган талабларга жавоб бериши керак.
2 Алоқа кабеллар линияларини ётқизиш
1. Алоқа кабел линияларини ётқизиш лойҳаларга асосанган ҳолда олиб борилиши керак. Лойиҳалаш ишлари ер ости коммуникацияси хизматлари билан келишилган бўлиши керак.
2. Трассага мўлжаланган жойнинг тақсимланиши ишчи чизмасига асосланган, лойиҳа қилувчи корхоналар томонидан берилган бўлади ва “ишлаб чиқариш”га деб қўл қўйилган бўлиши керак. Кабель ётқизилиши трассасини ўзгартириш фақат буюртмачи ва лойиҳалаш ташкилоти томонидан рухсат берилганда ўзгартириш киритиш мумкин бўлади. Ўзгартиришни фақат ёзма равишда расмийлаштириш мумкин.
3. Чизмаларда кабел ётқизилиш жойлари трассадаги қувурлар ва бошқа ерости иншоотлари билан кесишиш ва яқинлашиш жойлари аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
4. Ерости иншоотлари ёнида олиб борилаётган кабелни ётқизиш ишлари Магистрал қувурларни қўриқлаш қоидалари, Магистрал қувурларни қўриқлаш зонасидаги қурилиш ишлари олиб бориш қўлланмаси, Магистрал қувурлар қурилишидаги меҳнат муҳофазаси қоидалари, Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидаси, Истемолчиларни электроқурилмаларини техниквий ишлатиш қоидалари ва Электроқурилмадан техниквий ишлатишда меҳнат муҳофазаси қоидаларига биноан олиб борилиши шарт.
2.1 Кабел жойлагич ёрдамида кабел ётқизиш
1. Кабел барабанлари строповкаси , кабел жойлагич ва бошқа механик ишларини олиб бориш; алоқа монтажчиси - кабелшик, стропалчи касбига ўқиган, керакли гувоҳномага эга бўлган кишиларгагина рухсат этилган.
2. Кабел жойлагич ёрдамида кабел ётқизиш ерости иншоотлари бўлмаган жойлардагина фойдаланиш мумкин.
3. Механизациялашган колона бошлиғи ишлаётган ишчилардан ётқизиш ва аниқ сигнализацияни системасини ўрнатиш, берилган топшириқларни қайси звенодан берилганига қармай ишга жавоб берувчи шахсни ажратиб олиши керак.
4. Кабел ётқизиш мехколоннаси бўйича жавобгар шахс мехколонна ҳаракатланаётган пайтда колоннанинг ҳамма ишчиларига кўринадиган зонада жойланган бўлиши лозим.
5. Кабел ёқизиш ишлари колонна тайёр бўлганида, ҳамма тракторчилар ва ишчилар, кабел жойлагич ҳизматчилари ўз ўринларини эгаллаши билан ёқизиш ишларига жавобгар шахс рухсати билан иш бошланади.
6. Иш бошлашдан аввал кабел жойлагичнинг асосий агрегат элементларнинг созлиги текширилиши керак. Агар носозликлар аён бўлса колонна ишлари тўхтатилади.
7. Мехколонна иш бошланишидан аввал, керак бўлган (тепалик, чуқурлик) жойларни бульдозер билан текисланиб чиқилиши керак. Оғир тупроқ яъни трасса йўналишидаги тош, шағал дарахт илдизлари учраш холатларини олдини олиш учун олдиндан тупроқни пропорка яъни кавлаб чиқиш керак.
8. Тупроқни олдиндан пропорка (кавлаш) ишлари вақтида ишчиларни кабел жойлагичда бўлишлари қатъиян ман этилади.
9. Трактор кабел жойлагич ёки бошқа механизмлари билан уланиш (сцепка) пайтида орқага берган ҳолда энг кам тезликда силтанишларсиз уланиши даркор. Тракторчи уланиш ишини олиб бораётган ишчини шикастланмаслик хавфсизлигини инобатга олган ҳолда диққат билан кузатиши керак. Улаш ишларини фақат трактор тўхтаб турган пайтда олиб бориш даркор.
10. Тракторларни улаш ва ажратиш ишлари олиб борилаётган вақтда кабел жойлагич маневри зонасида икки ёки бир неча тракторлар ҳаракатланиши таъқиқланади.
11. Кабел жойлагични тракторга улаш учун махсус мослама болдоқ (серьги) ва шоти (дышло) ёрдамида олиб бориш даркор.
12. Уловни фиксация қилиш вақтида тракторни тўлиқ тўхтаган вақтида ва тракторчини рухсати билан амалга ошириш даркор.
13. Колоннанинг қолган тракторларини улаш канатлар орқали амалга оширилади.
14. Уланган тракторларнинг оралиқ масофаси 5 м кам бўлмаслиги керак. Тракторларнинг улашга мўлжалланган пўлат канат лойҳани талаб даражасига тўла жавоб бериши керак. Канатларни текшириш, алмаштириш ва қўшиш учун махсус қўлқоплардан фойдаланиш керак.
15. Кабел жойлагич ва трактор ёки бошқа механизмлар орасида одамлар бўлса тракторни ҳаракатланиш таъқиқланилади. Тракторни ишга тушириш ва тўхтатиш вақтида тракторчи кабел жойлагичдаги ишчиларга махсус сигнал орқали хабар бериши даркор.
16. Тракторчи кабел жойлагични ишлаш жараёнини трактор кабинасидаги орқа ойнасидан кузатиб бориши керак.
17. Тракторда кабел жойлагич билан ишлаш чоғида кўриш ёмон бўлган шароитда, сигнал бериш учун трактор орқа ва олди ёритиш мосламаларига эга бўлиши керак.
18. Мехколоннада тракторларни ишлатиш жараёни меҳнат муҳофазасининг қишлоқ хўжалигини махсус машиналари ва тракторларда ишлаш қоидаларига мувофиқ олиб борилиши керак.
19. Кабел ётқизиш пайтида трос узилиб кетиш хавфи мавжудлиги туфайли колоннага яқинлашиш мумкин эмас.
20. Кабел жойлагичга кабели барабанни ортишни электрузатувчи тармоқлар остида рухсатни фақатгина электроузатги тизимларидан кабел жойлаштиргичга барабанни ортишгача бўлган масофагача масофа сақланишдагини мумкин бўлади.
21. Кабел ётқизувчи пичоғини кўтариш ва пастга тушириш канатни крюк билан пичоғининг тешигидан икки марталаб ўралиб ва крюкка махкамлангандан сўнг рухсат этилади.
22. КЛҚ типидаги кабел ётқизувчи қурилма орқали кўтариш ва кўтаргични пастга туширишда кабел ётқигич лебекаларидан фойдаланилади.
23. Кабел ётқизгични суяб турувчи оёқларини кўтаришда, уларнинг ҳамма оёқлари бир вақтнинг ўзида тупроққа махкам тиркалиб туришини таъминлаш зарур.
24. Кабел ётқизгични кўтар вақтда, унга 5 м гача яқинлашиш мумкин эмас.
25. Кабел ётқизгични кўтарилган ҳолида турганда пичоқни қўлда фиксация қилиш қатъий ман этилади. Бундай пайтларда пичоқни итарувчи мосламадан фойдаланиш керак; ишчилар бу вақтда кабел ётқизгичнинг орқасида туришлари керак бўлади. Пичоқни фиксация қилишда болтларини жойлаштириш учун кўмишда унинг баландлиги 2/3 ошмаслиги керак.
26. Пичоқни фиксацияидан чиқариш учун кабел ётқизгич комплектига кирувчи монтировкадан фойдаланилади.
27. Кабел ётқизгичнинг калталаштирилган тишли пичоқлардан фойдаланиш таъқиқиланилади.
28. Кабелли барабани кабел ётқизгичдан тушириб олишда ёки ортишда кўтарма механизмлардан фойдаланиш лозим бўлади.
29. Кабел ётқизгичга барарбанни ўрнатиш вақтида кабел ётқизгич краншеинига барабан ўқлари мустахкамланганлигини таъминлаш зарур.
30. Кабел ётқизгичга ёрилган барабанларни ўрнатиш тақиқланилади.
31. Барабанларни ортиш ёки тушириш вақтида тақиқланилади: кабелли барабанларни ташлаб юбориш, судраб юриш ва кўтарилиб турилган барабанни тагида кабел ётқизгичда ишлаш тақиқданилади.
32. Кронштеинга ўрнатилган кабелли барабан тагида ишлаш таъқиқланилади.
33. Кабел ёқизгичда ишлаётган ишчиларнинг куйлакнинги тугмалари тақилган бўлиши керак, айланаётган барабан куйлакни айлатириб кетишидан сақлайди, куйлакнинг енги қўлқопнинг ичига киритилган бўлиши керак. Алоқа монтажчиси –кабелчи кабел ёқизгич орқасидаги майдончада ишлаётган вақтда ҳимоя кўзойнаги тақилган бўлиши керак.
34. Кабел ёқизгичда туриш ёки ўтириш белгиланган махсус жойларда рухсат этилган. Кабелни ётқизиш вақтида кабел ётқизгич рамасидан туриб кузатиш таъқиқланади.
35. Кабел ёқизгич пичоғи кассетасига нотўғри жойлаштирилган ёки нотўғри ўралган кабел барабанини тўғирлаш учун кабел ёқизгич тўлиқ ўчирилган бўлиши керак.
36. Колонна ҳаракатланаётган вақтда трактор ёки кабел ёқизгичдан тушиш ёки чиқиш таъқиқланади.
37. Кабел ёқизилаётган вақтда бегоналар бўлиши таъқиқланади.
38. Кабелли барабанни айлантиришда фақат қўлқопдан фойдаланиш зарур.
39. Кабелли барабанни айланиши колонна ҳаракати билан бир хилда бўлиши зарур.
40. Кабель ёқизгичда ортиқча бегона нарсалар бўлиши таъқиқланади.
41. К.Ё. ни автомашинага улаш чоғида махсус мўлжалланган болдоқдан фойдаланиш зарур.
42. Енгил к.ё. ларни иш олиб борилаётган жойга машина кузовида олиб борса ҳам бўлади.
43. Енгил к.ё.ни олиб кетилаётган вақтда машина кузовида туриш таъқиқланади.
44. Енгил кабел ётқизгичларни автомобилга жойлаштириш ёки уни туширш ишларини бажаришда текис жойда кранлар ёрдамида олиб борилиши керак.
45. Транспортировка қилиш вақтида кабел ётқизувчи қурилма канатлар билан машина кузовига махкамланган бўлиши, ғилдиракларига оёқчалар ёрдамида мустахкамланган, пичоғи кўтарилиб ва махкамланниб қўйилган бўлиши керак.
46. Оғир кабел ётқизгичлар оғир прицепли-трейлерларда ташилади, кабел ётқизувчиларни буксирлаш ва транспортировка қилиш вақтида уни ёнида туриш тақиқланилади.
2.2. Ботқоқли жойларда кабел ётқизиш.
1. Иш бошлашдан аввал трассани яхшилаб кўздан кечириш ва ишни олиб бориш учун хавфсиз шароитни яратиш керак.
2. Ботқоқли жойларда иш олиб борида фойдалинаётган трактор ва автомашиналар юқори даражада ҳар жойлардан ўтиши ыобилиятига эга бўлиши керак.
3. Қиш ойларида трассаларни тозалаш ишларини ўтказилиши керак, чунки қуриш ишларини олиб борадиган техникаларининг оғирлиги сабабли ёз ойларида торфли ётқизиқларга юқори даражада босим билан босади.
4. Музламайдиган ботқоқ жойлардаги қор қатлами тозалашда кенг гусеницали булдозерлар фойдаланилади.
5. Ботқоқли ўрмонларда ишлашда дарахтларни кесиб ташлаш керак. Аммо уларнинг илдизлар сақланиши керак.
2.3. Чўл жойларда ишни ташкил этиш.
1. Трассаларда ишлаш вақтида қуёш радиация нуридан ва ёнғингарчиликдан химоя қилувчи ёпинғичлар бўлиши керак.
2. Ёпинғичлар стул, аптечка ва қайнатилган сув билан таъминланган бўлиши керак.
3. Иш жойлари шамоллардан ҳимояловчи воситалар билан таъминланган бўлиши керак.
4. Ишчи шаҳарчаларида душовой-вагончалар билан таъминланган бўлиши кеарк.
5. Қон сўрувчи хашоратлардан ҳимояланиш учун ойна ва эшиклар махсус металл ёки нейлонли сеткалар билан қопланиши керак. Полнинг ердан баланлиги 40 см бўлиши керак, бу заҳарли илон ва бошқа хашоратлар кириб қолишдан сақлайди.
6. Санузел ва аҳлат ташлайдиган ўра турар жойдан 50 м узоқликда бўлиши кеарк.
7. Қуёш радиация нурларидан яшаш жойларни ҳимоялашда уйлар ёрқин рангалрга бўялиши, қамишли шипончалар бўлиши, ойналарда жалюзалар бўлиши керак.
8. Ҳар бир вагонда дам олиш учун парус билан ёпилган айвонча бўлиши керак. Ҳаракатдаги кўчма шаҳарчаларда керакли миқдорда ичимлик ва техник сувлар билан таъминланган (бир кунга 8-10 литр сув) ,озиқ-овқатни сақлаш учун холадильник ва биринчи ёрдам учун керак бўладиган буюмлар билан таъминланган бўлиши керак.
9. Администрация томонидан ишчиларни медицина кўрикдан ўтказиб туриш учун барча чораларни уўрган бўлиши кеарак.
10.Трассда оби-ҳаво шароитига қараб иш кунларини режимини ташкил этилиши керак.
11.Машина ҳайдовчиси олдиндан борадиган маршрути билан танишиб чиқиб, чўл йўллари шароитини яхши билиб олиши керак.
12. Участка бошлиғи курилиш трассасига ва сув манбаларига бориш йўлларини яхши билиши керак.
13. Машиналар юриши вақтида масофа сақлаган ҳолида ҳаракат қилишии кеарк.
14. Машиналар ҳаракатланяпган вақтида бир бирини қувиб ўтиши қатъийян ман этилади.
15. Машина ойналари тоза бўлиши ва дарз кетган бўлишига йўл қўйилмаслик кеарк. Замок, ойна кўтргич ва ойна тозалагичлар соз бўлиши керак.
16. Механизацияланган колоннада ишловчилар доимо прораб, участкадагилар ва трассадагилар билан алоқада бўлиб туришлари кеарк.
17. Чангли шамол бўлганда, момоқалдироқ, ёмғир ёғаётган вақтда одамлар трассадан кетиши керак.
18. Қурилиш машинасида ишловчи ҳайдовчиларга иш шароитларини яхшилашда: бошқарув ричаги материал билан ўралган бўлиши; иссиқликни ўтказмаслиги; олдинги ойнаси рангли, козероги бўлиши; кабинага чанг кирмаслик чораларини қўллаш кеарк.
2.4. Доимий музликларда кабел ётқизиш
1.Баровли машинани ер ости коммуникациясида ишатиш қонунга риоя қилинган ҳолида олиб борилади.
2.Траншея қазиш ва трактор юриш вақтда машинистни кабинадан чиқиши ман этилади.
3. Машинист машинани ишга туширишидан олдин ҳаммани огоҳлантириши керак.
4. Ҳаракатда турган машина қирқадиган қисмини ёқиб қўйиш ман этилади.
5. Ҳаракатда бўлган машина, қайрилиш вақтида ён веридаги нарсаларга тегиб кетишдан, барни, одамларни ёки атроф-муҳитдаги нарсаларни туртиб кетишига йўл қўмаслиги учун кузатиб туриши кеарк.
6. Иш вақтида бар қурилмасининг ёнида бегона одамларни бўлиши ман этилади.
7. Кабел ётқизиш учун туйнук ҳосил қилишдан аввал трассани булдозер ёрдамида қордан тозалаш керак ва шундан сўнг вишкани ўранатиш керак.
8.Трассани тозалаш ва вишкани ўрнатишга 4 соатдан ортиқ вақт ажратилмаслик керак.
9. Иш бошлашдан аввал бароли машинани кўздпн кечириб барча камчиликларини йўқатиш керак; барнинг тортиб кесувчи занжир яхши ишлашини таъминлаш ва керак бўлса уни тортиб қўйиш керак.
10. Ишга туширилгандан сўнг ва машина двигатели қизиганда баровой қурилмани ишсиз холатини яхшилаб текшириш: барни пастга тушириш ва юқорига кўтариш, бар ёқиб ва унинг занжирини ҳаракатини текшириш керак. Текшириш даврида барни пастга туширш ва юқорига кўтариш вақтида қўшимча шовқунлар ҳосил бўлишга йўл қўймаган ҳолида бир маромда ишлашини таъминлаш керак.
11. Транспорт ҳолатидаги барни ўқидан ҳалос этишда ва барни фиксациялашда ва кесувчи занжирни, редуктор узатувчиси ишлаётган вақтда тракторнинг муфта сцепленаси ўчирилган бўлиши керак.
12.Барни тупроққа кўмиш вақтида машинани вибрацияси кучайиб кетмаслигини кузатиб туриш керак. Вибрация кучайиб кетган тақдирда, барни чуқурлашиш тезлигини камайтиш зарур.
13. Бар машинаси ишлаётган вақтда, ишчилар машинадан камида 5м масофани сақлаган ҳолда туришлари керак.
14. Муздан яхши тозаланманган ва тепаликни қулаб тушиши хавфи мавжуд бўлган жойларда қўл билан кабел ётқизиш таъқиқланади.
2.5 Тоғли жойларда кабел ётқизиш.
Трассада ишлашга тайёргарлик.
1. Тоғли жойларда ишни хавфсиз ва муваффақиятли олиб бориш учун қуйидаги тадбирларни қўллаш зарур; иш жойида қулаб тушиш хавфи мавжуд бўлган ва офатга олиб келувчи харсанг тошлар ва табиий нарсалардан тозалаш зарур, лойиҳада кўрсатилган кўчкига, қулаб тушишга ва сув олиб кетишига қарши қурилмаларни барпо этиш лозим.
2. Бош инженер ёки қурилиш ташкилоти бошлиғи иш олиб борилаётган даврида эълон ҳизматини ташкил этиш, об-ҳаводан доимий бохабар бўлиш учун махаллий метереологик станцияси билан алоқа ўрнатиш зарур.
3. Ишни сел оқиш, кўчки пайдо бўлиш даврида тўхтатиб турган маъқул.
4. Агар табиий офат туғилиш хавфи бўлса унда зудлик билан иш жараёнини тўхтатиш ва зарур чоралар кўрилиши керак.
5. Дарё ва ариқлар ўзанларида сув сатҳи керагидан ортиқ миқдорда кўтарилса ёки сел оқиш хавфи туғилса, кўчма, тошлар қулаши ва қор кўчкилари хавфи сезилса хавфли зонада иш олиб боришни дарров тўхтатиш одамларни механизм ва машиналарни хавфсиз зонага эвакуация қилиш даркор. Одамлар ва механизмларни хавфли зонадан эвакуация қилиш кўрсатмалари иш олиб борувчи раҳбарлар томонидан берилади. (прораб, мастер, бригадир ва бошқалар).
6. Йўллар яхлаган, туман ёки шамол тезлиги 6 баллдан юқори бўлганда трассанинг тоғли участкаларида иш олиб бориш рухсат этилмайди.
7. Иш олиб борувчи ёки мастер хар куни иш олиб борилаётган жойларда кўчки содир бўлиши мумкин бўлган хавфли зоналарни ўрганиши белгилаб бориши зарур.
8. Агар кўчки ёки тош тушиш хавфи мавжуд бўлса ишларни олиб бориш таъқиқланади.
9. Қияликда кичик харсанг тошларни ишчилар лом ёрдамида думалатаётган вақтда юқоридан пастга қараб ва пастроқда одамлар йўқлигига амин бўлишлари керак.
10. Иш олиб борилаётган вақтда қиялик тепаси ёки пастида бегона одамлар ёки уй ҳайвонлари бўлиш мумкин эмас.
11. Иш олиб борилаетган жойда қиялик тепасида автомобил йўли ўтган бўлса, хавфли ходисаларни ёнини олиш учун керакли йўл белгилари ва навбатчи сигналчилар туришлари шарт. Сигналчи ва иш олиб борувчи раҳбар ўртасида махсус сигнал берувчи воситалар бўлиши керак яъни фонар ёки байроқча.
12. Ишчилар яшайдиган дала шахарчаси шундай жойга қўйилган бўлиши керакки, у кўчки ёки бошқа табиий офатлардан йироқроқ жой бўлиши керак.
13. Тоғли жойлардаги ўрмонларни кесиш ишларини, ўрмон хўжалиги меҳнат муҳофазаси қоидаларига мувофиқ олиб бориш керак.
14. Ёнбағридаги котлован ва траншея кавлаш вақтида тупроқни қиялик тарафда 0.5м кам бўлмаган масофада жойлаштириш керак.
15. Иш бошлашдан олдин қазилаётган жойда қияликдаги тупроқ ҳолатини дам бадам кузатиб туриш даркор.
16. Иш олиб борилаётган жойда ёриқлар пайдо бўлса тупроқ босиб қолиши хавфсизлик чораларини кўриш даркор, одамларни хавфсиз зонага ўтказиш керак.
17. Траншеяда сув тўлиши ёки деворларини сув ювилиб кетмаслиги учун траншея тепасига тупроқни ағдариш ёки сув оқиб кетиши учун канал очиб қўйиш даркор.
18. Кабелни қўл билан ёқизиш вақтида қиялик бўйича 15” да ҳар бир ишчига кабелни 30 кг келадиган участкаси тўғри келиши керак 15” дан юқори қияликда 20 кг дан ошмаслиги керак.
19. Кабелни қўл билан ёқизиш вақтида ҳар бир ишчи траншеянинг бир томонида траншея томонига қараган ҳолда ётқизиш керак.
20. Кабелни қўл билан ётқизиш вақтида ишчиларни кабел билан юриши учун тоғ ёнбағрида йўлакча қилиб қўйиш керак.
21. Йўл четида кабел ётқизишда кўчки бўлиши мумкин бўлган зонада ишчилар ҳимояловчии белбоғлардан, хавфсизликни таъминловчи камарлардан мустахкам пойдеворга махкамлаган ҳолда ишлаш керак.
22. Траншеяни ортиқча тошлардан тозаламай туриб кабел ётқизиш таъқиқланади.
23. Қишда қиялик градуси 20 дан ортиқча бўлса ва ёмғир ёғаётган пайтда ишчилар махсус темир қоқилган этик кийишлари зарур.
24. Кабел ётқизилаётган вақтда траншеяда одамлар бўлиши таъқиқланади.
25. Тикка қияликда траншеяга кабел лангарлаш орқали ётқизилиши шарт.
26. Қиялик яхлаганда кабел ёқизгичда одамлар фақат қиялик ёнбағри тарафида ўтириши мумкин.
27. Трактор эшиклари қиялик ёнбағри тарафига очиқ туриши лозим.
28. Мехколонна ҳаракатланаётган вақтда одамларни қияликда иш жойидан пастда туриши таъқиқланади.
29. К.ё. га кабелли барабанни бўш барабанга алмаштириш текис жойларда амалга ошириш керак.
2.6 Сув тўсиқларидан кабел ётқизиш учун кабел ётқизгичдан фойдаланиш
1. Дарё ва табиий сув хавзаларида кабел ётқизишдан олдин трассани яхшилаб ўрганиб чиқиш керакли тупроқ қатламини олдиндан кабел ётқизгич билан кавлаб чиқиб ўрганиш керак.
2. Тупроқни кавлаш вақтида к. ётқизувчи ёнида одамлар бўлиши таъқиқланади.
3. К.ё.нинг пичоғи тўсиқларга учраган бўлса тросс ёрдамида орқага ҳараркат қилиб олдинги ҳолатга олиб келиб қўйиш керак.
4. Кема ва соллар орқасидиган дарёлар кабел ўтказиш вақтида катерлар ёки қайиқларда навбатчиликни ташкил этиб оқимга қарши сузаётган кема ва соллани огоҳлантириб туришлари керак.
5. к.ё. қирғоқлари кескин тушган жойларда сувга охиста тушириш ва чиқариб олишда булдозер ёки кенглиги 4-5 м. эгилиш бурчаги 20 градусли бўлган эксковатор ёрдамида тўғриланиши керак.
6. Сув хавзалари ва дарёлар орқали кабелларни ётқизиш ишини бошлашдан олдин кабел ётқизгичларни трактор билан махкам ишончли боғланганлигини текшириш керак.
7. Агар трактор дарё орқали ўта олмаса к.ё. тросс ёрдамида махкамланилади. Юк тортувчи тросс лойиҳада кўзда тутуилган талабларга жавоб бериши керак.
8. К.ё. қаерда жойлаштирилганини билиш учун сигналли қурилмани махкамлаб қўйиш керак.
9. Дарё орқали кабел ётқизиш вақтида ишчиларни к.ё. ёнида 0,8 м.дан ошмаган чуқурликда бўлишга рухсат этилади.
10. Юк кўтарувчи тракторлар к.ё.ни қирғоқда шунингдек дарё ўзанларида тортиб олиш вақтида одамлар 15 м . гача бўлган масофага яқинлашиши мумкин эмас.
11. Қирғоқларда тросс тортиладиган зоналарда бегона одамларни бўлиши ман этилади.
12. У қирғоқ ва бу қирғоқда турган ишчилар орасида рангли сигналлар ёки байроқчалар ўрнатилиши керак. Дарёлар унча кенг бўлмаса товушли сигналалрдан фойдаланиш мумкин.
13. Дарё тагида кабел ётқизишда сув остида ишлашга махсус ўргатилинган одамлар сузувчи костюларда ишлашлари керак.
14. Кабел ётқиши жойларида камида 3 кема қутқарув анжомлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
15. Унча чуқур бўлмаган сувда, одамларни ва механизмларни ўтказишда мумкин бўлган чуқурликлар жадвалда кўрсатилган:
Ҳаракатдаги объект |
Унча чуқур бўлмаган саёзликларни метрда ўлчаш жойларидаги оқим тезлиги м/сек. |
|
Одамлар |
1.0 |
0.8 |
машиналар |
0.4-0.6 |
0.3 |
тракторлар |
0.9 |
1.0 |
16. Қўл билан троссни ушлаш ман этилади.
17. Тоғли районларда сув хавзаларига алоқа кабелларини к.ё.да сувнинг кенглиги 200 м. дан ошмаган тақдирда рухсат этилади.
18. Тоғлардаги дарёларнинг чуқурлиги 1м. гача бўлганда кабелларни механизмли колона ёрдамида ётқизишга рухсат этилади.
19. Тоғдаги дарёларда кабел ўтказиш вақтида бегона одамларни бўлиши ман этилади.
Сузувчи мосламаларда сув остида кабелларни ётқизиш
20. Кабелларни к.ё. ёрдамида сув остида ётқизилиб бўлмаган жойларда махсус механизмлар ёрдамида ётқизилади.
21. Тупроқли қоялар бор жойларда траншеялар портлатиш орқали қазиш ишлари олиб борилиши мумкин. Портлатиш ишларини махсус порлаш ишларини олиб борувчи одамлар бажариши керак.
22. Сув ости траншеяларни ишалаб чиқиш водолазлар қўлларида траншеяларга ўтказишлари керак. Сув ости ишлари Ягона сув остида ишлаш учун чиқарилан меҳнат хавфсизлиги қонунарига асосланиб иш олиб борилиши керак.
23. Траншеяларни ишлаб чиқишда ва кабелларни кема қатнайдиган дарёлар орқали ўтказиладиган бўлинса иш олиб борилаётган жойлрдан кема қатнови эҳтиёткорона олиб борилиши керак. Сузиб юрувчи мосламаларда ишловчилар дарё сигналаридан фойдаланиш қонунларига риоя қилишлари керак .
24. Сув ости траншеяларда ишлайдиган жойларда огоҳлантирувчи белгилардан фойдаланиш керак.
25. Сув остида механизацияланган ҳолида ишлашда қўйилган талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш керак. Чуқурликда ишлаш ва чуқурликда ишлатиладиган қурилмалани техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш керак.
26. Сувда сузиб юрувчи воситалар, сув ости кабелларини ўтказишга мўлжалланган ва уларни ишлатишда дарё кемачилик флотининг меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолида ишлаш талаб этилади.
Музликларда кабел ётқизиш
27. Қиш фаслларида кабел ўтказишнида ғоввослар томонидан муз тешиклари орқали олиб борадилар. Музликларда кабел ўтказишга музликларда ҳарактланиш хавфсизлиги ташкилоти томонидан рухсат берилади.
28. Кабелли барабанларни музлаган дарёлардан ўтказиш учун дарёлардаги муз қалинлиги 0.5 м. ташкил этиши керак. Музнинг қалинлиги бир оз камайган жойлари бўлса кабел ўтказиш ман этилади.
29. Кабелни ёзиш(чуватиш) ва ташиш муз тешилган жойдаги траншея олдида қилиниши керак, кабелни сувга тушириш ишчи ёки мастер кузатуви остида бўлиши керак.
30. Кабелни ўтказётган ишчилар керакли аслаҳалар билан таъминланган бўлиши керак (арқон,тахта, ходалар ва бошқа нарсалар).
31. Тешилган муз ёнида одамларни тўпланиши ман этилади.
32. Траншея ёнида бегона одамларни ўтиши рухсат берилмайди. Музни тешилган жойлари музлагунга қадар тўсиқлар билан ўраб қўйилиши керак.
3. Алоқа кабелари тармоқларини монтаж қилиш ва ўлчаш.
3.1.Кабелни монтаж қилиш
1.Монтаж ишлари ва ўлчашни қояларда ва котлованни кўчириб юриладиган козероглар билан ёпиб қўйиш керак. Котлованлар устига палаталар ўрнатиш рухсат этилмайди.
2. Кабелни монтаж ишларини камида икки ишчи томонидан бажарилиши керак.
3. Қиш ойларида монтаж ишларини олиб боришда котлован устига палата ўрнатиш рухсат берилади. Палаткаларга поялний лапалар осиб қўйилади ,бу палтада меъёрий ҳароратни ушлаб туришга ёрдам беради (15 градусдан паст бўлмаган).
4. Кабелни монтаж қилинадиган жойда ишлаш учун йўлаклар бўлиши керак. Ишлаш жойлари текис бўлиши керак.
Паялний лампа билан ишлаш тартиби.
5. Паялник қудуқдан 2 м. узоқликда ернинг устки қисмида ёқилиши керак.
6. Паялникни ёқишдан аввал уни бузилмаган эканлигини текшириш керак. Носоз лампани ёқиш ман этилади.
7. Қудуқни тўлиқ шамоллантиш керак шундан сўнггина паялний лампани челакка солиб тушириш керак. Туширишдан аввал газ индикаторидан фойдалигна ҳолда портлаш хусусиятига эга газ бор йўқлигини кузатиш керак. Ёнаётган паялникни қўлдан –қўлга бериш мумкин эмас.
8. Паялний лампадан фойдаланишдан аввал электр қурилмаларни ишлатишдаги техника хавфсизлиги ва электр қурилмаларни техника хавфсизлиги қоидаларида кўрсатилган кўрсатмаларига риоя қилиниши керак.
Қўрғошин қобуғли кабелни кавшарлаш
9. Кабелни кавшарлашдан аввал қудуқни ва котлованни тўсиқлар билан тўсиб қўйиш керак.
10.Қиздириладаиган жисмни қопқоқли метал чойнак ёки тумшуқли ва қопқоқли челакни қўрага ўрнатилиш керак.. Қиздириш ишлари ер юзасида колодец люкидан 2 м. узоқликда ўтказилиши даркор бўлади. Қиздириш ишларини бажаришда қўлқоп ва ҳимоя кўзойнаги бўлиши керак.
11. Қиздирилаётган массаларни метал қошиқларда аралаштириш керак. Массани ёғоч таёқчалар билан аралаштириш ман этилади, чунки у массани қизиб кетиши ва тез буғланишига олиб келади.
12.Массани ҳароратини ишлаб чиқишда кўзда тутилан ҳароратдан ошириб юборишга рухсат этилмайди. Масса ёниб кетган тақдирда қум ёки брезент билан ўчирилади. Сув билан ўчириш ман этилади.
13. Чойнакдаги қиздирилган массани челакка солиб пастга тушириш керак. Қудуқ тубига челак туширлгандан сўнг чойнакни олиш мумкин Чойнакни қиздирилган масса билан қўлдан –қўлга бериш мумкин эмас.
14. Қоғоз гилзаларни, ип ва бошқа нарсаларни қиздириш ишлари фақат мастерскойларда олиб борилади.
15. Кабелни учини қиздиришда унинг тагига қиздириш массасини йиғишда противнини ўрнатилинади. Противни махсус тагликка бириктирилган бўлиб унга қиздирилаётган кабелнинг учи қўйилади.
16. Кабел учларини қиздиришда, яна қўрғошин муфталарини монтаж қилишда вентилятор ишлаб турган бўлиши керак. Ҳамма бўш каналлар пробка билан беркитилган бўлиши, кабелли каналалр эса бекитиб ташланган бўлиши керак Иш тугагандан сўнг ҳамма каналларни бекитилганлигини текшириш керак.
17. Қуйиладиган суюқ массани иситиш усули массани қиздириш усули каби бўлади. Катта муфтали массани қиздириладаиган бўлса икки қаватли девордан иборат қозондан фойлананиш керак бўлади.
18. Қизиган массани сачрашини олдини олиш учун қозонга масса солинишдан аввал қозон қуритиб олинган бўлиши керак.
Пластмасса қобуғли кабелни кавшарлаш.
19. Пластмасса қобуғли кабелни кавшарлаш вақтида маҳаллий газ торувчи қурилма билан таъминланган бўлиши керак, чунки кавшарлаш вақтида ҳосил бўлган заҳарли газларни тортиб олиб туриш керак, бу вентилятор ёки электр чанг ютгич орқали амалга оширилади.
20. Вентилятор(чанг тутгич) зарарли газларни ютиб олиши учун кавшарлаш бошланнишдан олдин ёқилади ва иш тугагандан сўнг 5 минут ўтгач ўчирилади. Пластмасса қобуғли кабелни кавшарлаш вақтида ҳар 30 минутдан сўнг танаффус қилиш керак, бу вақт даврида вентилятор қудуқни шамоллатади.
21. Шамоллатиш имкони бўлмаган жойларда ишчи кавшарлашни шланкага уланган противагаздан фойдалаган ҳолда иш қилиши керак.
Плассмас қобуғли кабелларни кавшарлашда тўппонча билан ишлаш
22.Электр кавшарловчи тўппончани пасайтирувчи трансформаторга улашда ЭТҚ ва ТХҚ га асосланган ҳолида олиб борилади.
23.Тўппончани учун 1соат тинимсиз ишлагандан сўнг совутиш керак: бунинг учун электрдан ўчирилади, шундан сўнг сиқилган ҳаво юборилади.
24. Сиқилган ҳаводан ёки азотдан фойдаланишда ишлатиладиган баллонларни ишлатишда, хавфсизлик чораларини қўллашда босим остида ишлайдиган қурилма ва идишларни ишлаштишдаги хавфсизли қоидаларига асосан олиб борилади.
Кабелни монтаж қилишда битум компаундини қўллаш
25. Битумли компаундни қиздиришда қўрадан фойдаланилади.Компаундни қиздириш вақтида метал қошиқ билаан аралаштириб турилади.
26. Битумли компаундни қиздириш ишлари қудуқдан 2 м. узоқликда ер юзида қилинади.
27. Битумли компаунд билан ишлаш даврида ишчи қўлқоп ва кўзойнакда ишлаш керак бўлади.
28. Қиздириш даврида битумли компаунд ёниб кетса ишни шу заҳоти тугатиб бачокни қопқоқ билан ёпиш керак. Ёнаётган компаунд ерга тушган бўлса уни қум билан ўчирилади. Сув билан ўчириш мумкин эмас.
29. Компаундни бочкага солиш ўрнатиладиган жойни ўзида солинади. Эритилган компаундга солиб муфтада аралаштириш ман этилади.
30. Гидрофобни билан тўлдириб, кабел билан ишлаб бўлингандан сўнг қўлни бензин билан артилади сўнг совун билан яхшилаб ювилади. Очиқа ёнаётган нарсалар ёнида бензиндан фойдаланиш мумкин эмас.
3.2 Кабелни ўлчаш
1. Кўчириб юрадиган ўлчов қурилмаларини ишлатишда ҳамма ишларини электр хавфсизликни жуда яхши билиш ва ЭТҚ ва ТХҚ талабларига асосланган ҳолида ишлаш керак.
2. Кўчириб юрувчи қурилмаларни улаш ва ўчиришда электр кучланишидан ўчирилган ҳолида бўлиши керак.
3. Ўлчов қурилмаларии улаш ва ўчириш, бирламчи электр занжиридан ўчиришни талаб этилмайди, бунда симлар махсус накончикларнинг ручкалари яхшилаб изоляция қилинган бўлиши керак. Изоляцияланган ручканинг ўлчами 200мм.дан кам бўлмаслиги керак.
4. Трансформатирни ишлатишдан аввал уни кучланишини схема асосида пасайтирилган, сўнг юқори кучланишга эга трансформаторга уланади. Ишни СИЗни қўлланган ҳолдагина бошлаш мумкин бўлади.
5.Кўчиб юручи ва трансформаторнинг сими изолация қилинган бўлиши, уни кучланиши ўлчов занжирга тенг бўлиши керак.
6.Ўлчаш вақтида трансформаторнинг метал корпуси ва кожухи ерга уланиб ҳимоя қилинган бўлиши керак.
7.Ўлчаш вақтида ишчиларни кучланишда турган қисмларга яқинлашиши ман этилади.
8. Алоқа тизимлари электроузатгичлар ёки темир йўлларидаги ўзгарувчан токни элктр фиксацияларга электр ўлчаши хавфли таъсири бўлса, у вақтда СИЗни қўллашга тўғри келади.
9. Кабелни ўлчаш ишларини чақмоқ чақётган вақтда ўтказиб бўлмайди.
3.3. Алоқа кабел симлар изоляцияини кучланишини синовдан
ўтказиш
1. Изоляция қилинган алоқа кабел симларини кучланишини ўлчашда камида 4 киши бўлиши, улардан бири синов вақтида бошлиқ қилиб сайланилади. Ишга қўйилаётган ишчиларни электр хавфсизлигини яхши билган бўлиб 4 группа квалификациядан паст бўлмаслиги керак. Синовни ТЭҚ ва ТХҚ талабларига асосан олиб борилади.
2. Ўлчов ишларини олиб боришда ишлатиладиган қурилмаларнинг корпуси бўлиши, корпуси ишончли изоляцион материалдан ясалган бўлиши керак. Ўлчовчи қурилманинг метал корпуси ерга ишончли уланган бўлиши керак. Метал корпусларни ерга улаш имконияти бўлмаган тақдирда уларни ёғоч яшикларга қўйилиб ишлатилинади.
3. Схема бўйича бирлаштиришда кўп симли изоляцияланган симларни кучланиши 5 кВ дан кам бўлмагандангина фойдаланиш мумкин.
4. Ўлчаш схемасини йиғишни тугатилгандан кейин изоляциясини ишончлилигини текшириб чиқиш керак. Синов ўтказилаётган, симларни уланган жойлар ва ўлчаш шнурлари атрофлари ўраб қўйилган бўлиши керак..
5. Ўлчанилаётган кабел участкаси чегараланган бўлиши керак. Юқори кучланишни бошқа участкаларига ўтиб кетишига йўл қўйилмаслик керак.
6. Ўлчаш ишларини олиб борувчи ишчилар ўзаро телефон билан боғланиб туришлари керак.
7. Ўлчов олиб бораётган бригада ишчилари орасидаги телефон алоқалари, участкадан кабел ётқизувчиларни узоқ-яқинда турганлар орасида бўлаётганда кабелда юқори кучланиши бўлмаган вақтда гаплашилади.
8. Юқори кучланишга эга кабелларни ўлчаш вақтида телефон аппарати ўчирилган бўлиши иш тугагандан кейингина кабел зарядлари олингандан сўнг ёқилади.
9. Телефон аппаратини кабелнинг бошқа томонидагисини ёқишда ажратувчи конденсатор(хажми0.1мкФ ва ишчи кучланиши 5кФ кам бўлмаган) орқали ўлчашдан олдин ёқилади.
10. Кабелни ўлчашда ўлчов олиб борувчи шахс ва аппарат котловандан ташқарида бўлиши керак. Кабелнинг охирги учи ёки бирлаштирувчи сим ташқарига олиб чиқилиши керак. Бунда алоқа қилинувчи телефон сим ва юқори вольтли симлар бир бирига тегиш мутлоқо мумкин эмас. Телефон аппарати ва конденсаторлар ёғоч тагликларга, диэлектрик гиламча тўшалган жойга қўйилади. Ўлчаш вақтида телефон аппратига ва бирлаштирувчи симга тегиб кетиш ман этилади.
11. Симни ўчириб ёқиш, шунингдек кучланишда турганда схемани йиғиш ман этилади.
12. Ҳар гал ишчи гуруҳ бошлиғи кабелнинг иккинчи томонида турганларни юқори кучланиш ёқилганини ва кабелга тегиш ман этилишини такидлаб туриши керак.
13. Ўлчаш ишларини бошлашдан аввал электр пасайган учаткасини ўлчаш керак симметрик кабеллардаги симларни ажратиб қолган симларга қобуқли перемика ва бронли кабелга бирлаштириб қўйиш керак.
14. Ўлчаш ишлари бошланишдан аввал ўлчаш майдонига ва кабелли барарбан ва кабелнинг иккинчи уч турган жойларни тўсиб қўйилиши керак. Тўсиб қўйилан жойда ва кабеллнинг иккинчи учига “Синов ўтказилмоқда, ҳаёт учун ҳавфли !” деб ёзилган плокат қўйилади.
15. Ёмғирда, туманда, қор ёғаётган вақтда ўлчаш синов ишларини бажариш ман этилади.
16. Ўтказилаётган ўлчаш синови вақтида корхона томонидан текшириш кучли бўлган пунктлар ўлчаш жойларида кучли кучлашида ишланилаётганини огоҳлантирувчи хавфни белгиловчи плакатлар осиб қўйилиши керак бўлади.
17. Ҳар гал ўлчаш синов ишлари бажарилгандан сўнг синов ўтказилган манбалардан кучланишни йўқатиш керак, конденсатордаги ва кабел симларидаги зарядларни йўқатиш керак. Кучланиш ва зарядалар йўқалганлигини назорат қурилмаси орқали аниқланилади. Бу ишларни қилиб бўлингач аниқ кучланиш ва заряд йўқлигини махсус разрядловчи қурилма, Электро қурилмаларни синов ишларини ўтказиш воситаси ва уни қўллашдаги қоидаларга қўйилган талаблар асосида текширув ўтказилади. Разрядланувчи қурилмадан зарядни йўқатишда уни ерга кўп сонли изоляцияланган симдан иборат эгилувчан симга улаб қўйилиши керак. Аниқлаш вақтида искралар чиқмаса, у ҳолда заряд тўлиқ йўқатилганини кўрсатади, Заряд йўқатиш вақтида ишчининг ҳимоя кўзойнаги бўлиши керак.
18. Ўлчов ишлари тугагани ҳақида ишчи гуруҳи бошлиғи кабелнинг бошқа учида турганларни телефон орқали огоҳлантириши керак.
19. Иш тугагач огоҳлантирувчи белгилар ва тўсиқлар, плакатларни олиб қўйилади.
3.4. Кабелларни коррозиядан ҳимоялаш
1.Электр дренаж қурилмаси ва катод станцияларини ўрнатиш ишлаш ва ўтиб юриш қулай бўлган майдонларда ўтказилади.
2.Катод ҳимояловчи қурилма корпуси ва электр дренажни албатта ерга улаш керак. Ерга улашда электр қурилмалар билан ишлаш талаблари қоидалари асосан иш олиб борилади.
3. Ерга улагични созлигини текшириб кўрилгандан сўнггина монтаж ва тузатиш ишларини котод ва элект дренаж қурималарида ишланиши керак.
4. Ҳамма электр монтаж, наладка ва катод ва элект дренаж қурилмаларни бажаручи ишчининг квалификацияси электр хавфсизлик бўйича 3 гуруҳдан кам бўлмаслиги керак.
5. Электр ҳимояловчи қурилмаларни ўзгарувчан ток манбаига улашда, шу билан бирга монтаж-тузатиш ишларини бажариш вақтида электр манбаларни беруви корхона ходимлари қатнашишиш керак.
6. Алоқа кабелларини ҳимоя қурилмаларига, шу билан бирга адашган токдан ҳимояланиш учун диэлектрик қўлқопда ишлаш керак.
7.Катод ҳимояланувчи алоқа иншоотиларини потенциалларни тенглашда бронировка қилинган кабел ва трубапроводлар перемичкалар билан бирлаштирилган бўлади.
8.Бензинни битум билан бирга 60-70 градусгачаа қиздиришда иссиқ сувдан фойдаланиш керак. Идишни оловда қиздириш ман этилади.
9.Чақмоқ чақаётган вақтда котод ҳимояланиш ишларини бажариш ман этилади.
4. НУПни қуриш ва монтаж қилиш ишлари
4.1. НУПни қуриш
1. НУП ни қуриш ишларини бошлашадан аввал мўлжалланган майдонни текислаш ва порездной йўлакларни ташкил этиш керак.
2.НУП цистернаси учун котловани механизмлар ёрдамида ернинг паст баландлигини инобатга олган ҳолда қазилиши керак.
3. НУП га котлован қазиш дарахзорлар орасида олиб борилса атрофни яхшилаб ўрганиш керак. Ишлашга ҳалақит бераётган дарахт, шох-шаббодаларни ,буталарни олиб ташланиши керак.
4. Котлованларни қўлда қазишга тўғри келса ишчилар махсус пояслар билан таъминланган бўлишлари керак, пояслар страховка қилувчи арқонга боғланган бўлиши керак. Юқорида ишни кузатиб туриши ва керак бўлса ёрдам бериш учун камида иккита ишчи бўлиши керак.
5. Котлаванни қазиш вақтида мастер ёки бригадир томонидан откосларни текширилиб турилиши керак, набодо ўпирилиш содир бўлса керакли чоралар кўрилиши керак.
6. Вертикал махкамлагичларни котлован деворига ўрнатиш индивидуал лойиҳа ёрдамида амалга оширилади, лойиҳани қуриш ташкилотнинг бош инженери томонидан тақсимланган бўлиши керак.
7. Ҳамма ишлар раҳар ҳодимлар томонидан назорат қилиниб турилиши керак.
8. Котловон ён томонларини дамбадам текширилиб турилиши керак. Ёриқ ҳосил бўлганини сезган заҳоти, ишчини ўз вақтида чиқариб олиниши ва тупроқни тўкилиб кетиш ҳавфини олини оладиган чораларни қўллаш керак бўлади.
9. Шимол иқлим зоналарида НУПни қуриш ишлаини олиб боришда қалин муз билан қопланмаган тупоқли жойларда олиб борилиши керак.
10. Тоғли районларда НУП ни қуриш ишларини олиб бориладиган жойлар ўпирилиш ҳавфи бўлган, сел одиб кетиши мумкин бўлган, кўчкилар бўладиган зоналарда қуриш мумкин эмас.
11. Ботқоқли, сув босган жойларда қуриш ишларини олиб боришда, керакли материалларни, техник асбобларни ва механизмларни иш тамом бўлгунга қадар қўйиш учун сунъий майдончалар ташкил этилиши керак.
12.Автокранлар ёрдамида темир бетон фундаментларни ўрнатилади. Котлованнинг тагига плита тушгандан сўнггина плитани илмоқдан ечиш керак.
13. НУП цистерналари автокранлар ёрдамида котлованга туширилади. Котлованга темир бетон фундамент ва НУП цистернасини тушириш вақтида одамларни котлованда бўлиши ман этилади.
14. НУП камерасини ички деворларини краскалаш, одам организмига таъсир этувчи токсик енгил алангалануви краскалар ва растварителлар билан бўяш ман этилади.
15. НУП нинг ер усти қисмида цистерналар бўғзида қурилмани пастга туширишга мўлжалланган мустхкам махсус балкалар бўлиши керак.
16. НУПни ер усти қисмида монтаж қилишда панел деворларини вақтинча тиргаклар билан махкамланиб қўйиш керак, ҳамма қўйилган деталларни пайвандлаб бўлингандан сўнг уни олиб ташланилади.
17. Қўйилган деталларни пайванлаш ишлари ГОСТда, пайанчиларни аттестацияси қоидалари ва пайвандлашда, металларни эритиб қуйиш ва қириқиш ишларида Санитария қоидаси қўйилган талабларга асосланган ҳолида иш олиб борилади.
18.НУПнинг метал цистерналари ҳимоялашда ерга уланиб қўйилиши керак. Ерга улаб ҳимоя қилиш қаршилиги ГОСТ талабига тўғри келиши керак.
19. Цистернани олиб юришда махсус жиҳозланган автомобил ва махсус прицепларда фойдаланиш керак. Ўнқир-чўнқир йўлларда юриладиган бўлса судрама аравларни қўллаш керак бўлади.
4.2. НУП усканасини монтаж қилиш ишлари
1. НУП усканаларини термокамерага туширишда тал, юк кўтарувчи мослама ёки бошқа мосламалар ёрдамида цистерна бўғизини балка устидан махкамаланилиб туширилади. Бу мосламаларни ва механизмларни юк кўтариши пастга туширилаётган ускуналарнинг оғирлигига мос бўлиши керак.
2. Терморкамерага дастакли нарвон ёрдамида тушишига рухсат этилади.
3. Вертикал термокамерага туширишда нарвоннинг ечиладиган дастак қисми термокамералар бўғизга ўрнатилади.
4. НУП поллари диэлектрик гиламчалар билан қопланиши керак.
5. НУТ даги ҳамма ишлар термокамералар бўғизи очиқ ҳолида бажарилиши керак.
6. НУТ камералари жойлашган хона, доимий вентиляцияси бўлмаган тақдирда, иш бошлашдан аввал қўл вентилятори билан хонани шамоллатиш керак. Вентилятор шлангасининг учи 20-30 см камера полидан баландликка жойлаштирилган бўлиши керак.
7. НУТда ишлашда вентиляция ускуналари вентиляция каналари очиқ бўлиши керак.
8.НУТда электр пайвандлаш ишларини бажаришда электр пайвандловчи қурилмалар ўзгарувчан ёки доимий кучланишни манбаи чегараланиши кучланиш 12 В,га 0.5 сек чидаши керак.
9. Пайвандловчи манба голвкасини ГОСТга мос равишдаги камайтирувчи трансформаторга уланиши керак.
10. Электр пайвандлаш ишларини НУП цистернасида олиб боришда мажбурий ишлаётган вентиляция камерасида олиб борилади. НУПда газпайвандлаш ишларини бажариш ман этилади.
11 Электр пайвандлаш ишларини олиб боруви махсус кийим кийишдан ташқари ҳимояловчи поясни арқон билан осиб олган бўлиши керак ва қўшимча диэлектрик қўлқоп ва калишлардан фойдаланиш, шу билан бирга шиткали резинали шлем кийиб олиши керак. Метал шиткадан фойдаланиш ман этилади.
12.НУПда икки киши ишлайда, улардан бири ишга хавфсиз чораларга жавоб берувчи жавобгар шахс бўлиши керак. Жавобгар шахс электр хавфсизлик бўйича класиффикацияси 4- группадан кам бўлмаслиги керак.
13.НУП қурилмалари билан ишлаш вақтида кўйлак енг тугмачалари тақилган бўлиши ва бош кийимда ишлаш керак. Майкада ёки енги шимарилган кўйлакда ишлаш ман этилади.
14. НУПда ишлашда кучланиши 42 В дан юқори бўлмаган электрда асбобларда диэлектрик қўлқоп калишларда ишлашга рухсат берилади.
15. Электр асбобларни НУПда ишлатишга манба сифатида НУПни ўзида бўлган ток манбаидан ёки кўчма электр станцияларидан фойдаланган ҳолида ишлатилинади.
16. Электр тармоқ кучланишини 220 В. ни 42 В. ва 12 В.гача пасайтиришда фақат трансформаторлардан фойдаланилади. Кучланишни пасайтиришда автотрансформатор ёки қўшимча қаршиликлар ишлатиш ман этилади. Электр тармоққа электрмонтер орқали уланиш мумкин.
17. Кўчма элект рстанциядан озиқланишда 220 В. кучланишдан фойдаланишга рухсат берилади.
18. Электр станциялар токни исътемол қилувчидан 50 м. узоқликда туриши керак. Электр станцияга камида иккита исътемолчи уланиши керак. Исътемолчи корпуси икки қавт излояция қилинган ёки метал алоқани электр станция корпусдан озиқланишини таъминлаб бериш керак.
19.Электр асбобларни ва қурилмаларни ток билан озииқлантиришда махсус шланга и симлардан фойдаланилади, улар кўпжилкали бўлиб ерга уланиб ҳимояланган бўлиши керак.
20. Исътемолчини электр станцияга улаш розетка орқали бўлиши керак.
21. Ток юрувчи қисимларга беҳосдан тегиб кетишдан холи бўлиши керак.
22. НУП турган хоналарда 12 В.дан юқори бўлмаган қўл лампаларидан фойдалниш мумкин .Лампалар метал сеткали бўлиши керак..
5. Ер ости кузатувчисини қуриш
5.1. Кабел қудуқларини қуриш ишлари
1. Кабел қудуқлари котлаванни қазишда шу нарсани инобатка олиш керак-ки кабел қудуғининг бош қисмининг баландлиги 0.5 м ошмаслиги керак. Йўлларни қайта таъмирлаш вақтида кабел деворларини қалинлаштириш мумкин. Лекин бош қисмини 0.5 м.дан ошириш мумкин эмас.
2. Темир бетон қудуқларни орттиш, тушириш ва ўрнатиш ишларини юк кўтрарувчи механизмлар ёрдамида бажарилиш керак.
3. Қудуқлар ўрнатиш вақтида котлованларнинг тагидаги тупорқлар зичланган ва текисланган бўлиши керак.
4. Қудуқни кўтарадиган масса юк кўтарувчи механизмага мос келиши керак.
5. Юкни котлованга тушириш вақтида ишчилар бўлмаслиги керак. Темир бетон қудуқларни котлованга ўрнатишда кюрчоклардан фойланиш керак.
6.Деворли қудуқ ёки темир бетон устини ёпиш вақтида ишчилар қудуқ ёнида бўлмаслиги керак. Қудуққа тушиш учун ёпилган мосламалар ишончли ўрантилган ва яхшилаб мусахкамлангандан сўнггина тушилади.
7. Ғиштли кабел қудуқларини қуришда ғиштларни ёғоч тарновлар орқали узатилинади. Тарновлар котлованга котлован остига нисбатан кам бурчакка эга бўлиши, камроқ эгилган бўлиши керак. Сув ва бетон челаклар ёрдамида мустахкам арқонлар билан туширилади.
8. Доимий музликларда қудуқлар ва коробкалар қоида бўйича ҳамма томони 0.5 м кенгликда шебёнка билан ётқизилган бўлади. Шебёнкани ётқизиш ишлари механизациялашган бўлиши керак.
9. Трубкани киритиш ишлари тугагач тешигини пробка ёрдамида ёпилади. Люкни қудуқ бошчасига ўрнатилгандан сўнг уни қопқоқ билан ёпиш керак. Ўрнатилган люк қопқоғи йўл қоплами билан бир хил сатҳда бўлиши керак, агар пастроқ бўлса ғиштли қоплам билан текисланилади.
10. Люкнинг юқори кромкаси кўча ётқизиғига тўғри келиши керак.
11. Ишлатилаётган барча ускуналар, асбоблар, мосламалар сарамжон қилиб қўйилиши керак, у ўтиб юрганларга ҳалақит бериши керак эмас. Ишлаган жойларда қолдиқ материалларни тахталарни ва тўсиқларни ташлаб кетиш мумкин эмас.
5.2. Тақсимловчи кабел шкафларининг ўрнатиш
1. Биноларнинг ичига шкафларни ўрнатиш ва махкамлаш ишлари пол ёки девор тизмага мос бўлган ҳолда ўрнатилинади. Шкаф эшиклари бемалол очилиши керак.
2. Электр қурилма ёки газапроводлардан шакф орасидаги масофа 0.5 м кам бўлмаслиги керак. Шакфни ерга улаб ҳимоя қилиниши керак.
3. Шкафни фундаментга бутунлай бўлтлаб ташлашдан аввал вақтиинча тортиб қўйиш керак. Шкафнинг кириш тешиги шкаф тахтаси билан ёпилган бўлиши керак эски туски латталар билан зичлаштирилади ва битум билан ёки қуювчи масса билан қуйилади.
5.3. Хоналардан кабелни ўтказиш ва ер ости кузатув қурималарида ишлаш.
1. Ер ости қурилмаларида ( кабел қудуғи, коллетор, кабел ўтказиш хонаси) ишлаш вақтида таркибида 2 кишидан кам бўлмаган бригада ёки таркибий қисм билан ишлаш лозим.
2. Иш бошланишидан олдин жавобгар ишчига СНиП талабига жавоб берадиган буйруқ рухсатномаси берилиши керак.
3. Кабель қудуқни ишларни бошлашдан олдин тўсиқлар билан ўраб чиқмоқ зарур.
4. Ер ости қурилмаларида портлаш хавфи мавжуд бўлган газларни аниқлаш учун ҳар бир таркибий қисмда газ анализатор бўлиши лозим. Бошлиқлар, инженер – техник ишчилар газ анализатордан фойдаланиш қоидаларини бишлиши лозим.
5. Газ анализаторларни 1 йилдан кам бўлмаган ҳолда махсус лабораторияларда текширилиши лозим. Газ анализаторларни тўғри ишлаётганлигини махсус журналга ёзиб бориш лозим.
6. Қудуқ люкларини очиш учун махсус лом илгак ёрдамида очиш керак.
5.4. Кучланишга эга кабел учун озиқасини масофадан оладиган ва симли эшиттириш кабелга эга қудуқларда ишлаш
1. Қурилиш ташкилотининг ҳамма ишчилари, канализация иншоотларида ишлаётганлар, канализация иншооти участкасида масофадан туриб озиқланувчи кабел мавжудлиги ҳақида ёзма огоҳлантиришни олишган бўлишлиги керак.
2. Масофадан озиқланувчи кабел билан ишлашда жавобгар раҳарни сайлашлари керак, у электр хавфсизлиги бўйича 4- гуруҳдан кам бўлмаган квалиффикацияга эга бўлган бўлиши керак.
3. Масофадан озиқланучи кабелни монтаж-ёпиштириш ишларини қилуви ишчи электр хавфсизлиги бўйича 3- гуруҳдан кам бўлмаган квалиффикацияга эга бўлган бўлиши керак.
4. Қудуқда телефон канализация масофадан озиқланучи кабели ва симли кабеллар мавжуд бўлса қудуққа кириш жойларини 20-25 см. кенглигида қизил рангга бўялади, қудуқнинг ўртаси ва чиқиш жой ва кабелнинг ҳар бир муфтаси 20 см узоқликда қизил рангга бўялиши керак. Масофадан озиқланучи кабели бор ҳар бир кабелли муфталарда хавфли электр токидан зарарланиш мумкин деган белигилар осиб қўйилади. Қудуққа кириш жойларида муфта бўлмаса кабелга қудуқнинг ўртасига белгилар илиб қўйилиши керак.
5. Қудуққа тушган ишчи масофадан озиқланучи кабелларда ажратувчи белгилар бўлмаса, жавобгар шахсга ҳабар бериши керак.
6. Очиқ оловлар билан масофадан озиқланучи кабелар яқинида ишлаш керак бўлса, оловни оловга бардош темир тўсиқлар билан тўсиш керак.
5.5. Тақсимловчи кабелли шкафлар олдида ишлаш
1. Иш бошлашдан олдин шкаф қудуқларида газ анализатори ёрдамида газ йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
2. Оз миқдордаги газ бор бўлса ҳам шкафда ишлаш ман этилади.
3. Шкаф қудуғида газ аниқланган бўлса 5.9-6 п. кўра иш кўрилади.
4. Тақсимловчи шкафда ишлашга газни тўлиқ йўқатилгандан сўнггина рухсат этилади.
5.6. Коллекторда ишлаш
1. Алоқа кабелларини коллекторда монтаж қилиш ишларини бажаришда коллектор таркибига жавоб берувчи шахсларнинг рухсати бўлиши керак.
2. Коллекторда ишлашга иш олиб борини ўрганган ва хужжатлари бор ва техника хавфсизлигидан имтиҳон топширган шахсларни ишга қўйилади.
3. Коллекторга кириш ва чиқиш диспечирский хонаси орқали амалга оширилади. Авария бўлиб қолган вақтида авринний чиқиш жойидан пломбасини бузиб чиқишга рухсат берилади, фақат бу ҳақида коллеторнинг навбатчисига ҳабар бериб қўйиш керак. Бошқа ҳолларда авринка пломбасини бузиш айибдор шахс коллеторга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
4. Ишга тушиш учун коллеторда жавобгар шахслар томонидан коллекторда газ портловчи газлар йўқлиги ҳақида ёзма ҳулосаси бўлгандагина рухсат этилади.
5. Коллекторда ишлаётган шахсларда газ анализатори портлаш хавфсизлиги аниқлашда коллектор ҳавосида газ бор йўқлигини текшириб туршлари керак бўлади.
6. Коллекторда ҳавосида газ бор йўқлигини ҳар бир соатда текширилиб турилиши керак. Коллекторда газ борлигини аниқлаган заҳоти ишни тухтиш ва иш бошқарувчисига ҳабар бериш керак.
7. Коллекторда ишлаш вақтида икки кишидан кам бўлмаслиги кераак.
8. Паялний лампаларни ишлатида портлаш хусусиятига эга газлар йўқлигини газ аанализатор орқали аниқланиб, агар бўлмаса ишлатиш мумкин.
9. Паялний лампаларни ёқиш коллектордан ташқарида навбатчи шахс томонидан кўрсатилган жойда ёқилиши керак. Паялний лампани коллекторга паялний челагида туширилиши керак.
10.Ёндирилган паялний лампани коллектор ичида олиб юришда паялний челагидан фойдаланмаслик ман этилади.
11. Алоқа кабелини коллекторга ётқиизишда, қайсики дистанцин озиқланиш узатилишда, шу билан бирга 120 В ва ундан юқори бўлган фидер кабел ўтказувчиларни қизил рангли краска билан бўяш кераак, бунда айланма кенглиги 20-25см ҳар 100-150 мда ва ҳар муфтанинг олдида, охиридан 15-20 см.да. Кабел муфталарининг ҳар бирида электр токидан зарарланиши мумкин деган белгилар осиб қўйилиши керак.
12.Коллекторда ишлашда кабелга туриш ва ўтириш, юқори вольтли кабел қобуғига тегиш рухсат этилмайди.
13. Керак бўлганда материал ва қурилмаларни люк орқали тушириш керак бўлса ёки коллектордаги ҳавони аварий ҳолат бўлганда шамоллатиш коллектор люкини очиш учун коллекторга жавобгар шахс рухсат бергандагина амалга оширилади.
14. Очиқ люклар олдига тўсиқлар қўйилиши керак ёки люклар олдида, люклар ёпилганга қадар навбатчилик ўрнатиш керак.
15. Коллекторда иш тугугандан сўнг ёниш хавфига эга бўлган нарсаларни қолдириб кетиш ман этилади.
16. Ишлаб чиқариш ишларида коллектор йўлакларига нарсалар қўйиб қўйиш мумкин эмас, вақти-вақти билан йўлаклар тозаланиб турилиши керак.
17. Иш тугагач коллектор навбатичини чақириб у билан биргаликда ишланган жойларни кўздан кечириб чиқиш керак.
5.7. Кичик хажимдаги (тип) (сцепка) коллекторларда ишлаш ва яширин(подполя) техник жойлар
1. Кичик хажимдаги (тип) коллектор ва яширин техник жойлар ишлашда уй-жой коммунал хўжалиги раҳбарлари ва уни ишлатиш учун жавобгар шахсларнинг ёзма рухсатномаси бўлиши керак.
2. Иш бошлашдан аввал газ анализатори ёрдамида портлаш хусусиятига эга газ бор йўқлигини текшириб чиқилади.
3. Текшириш ишларини люклар ёки вентиляция шахталари орқали текширилади, улар коллекторнинг ҳар хил томонларида жойлашган. Газларни бор йўқлигини кейинчалик текширишларни ишлаш даврининг ҳар бир соатда олиб борилиб турилади.
4. Портлаш хусусиятига эга газ борлиги аниқланилса коллекторда ва яширин техник жойларда ишлаш ман этилади.
5. Ер ости ишлаш жойларида газ борлиги аниқланилса авария ҳизмати ҳодимларига ҳабар берилиб ва шамоллатиш чораларини кўриш керак. Газларни йўқатиш ишларини газ ҳизматида ишлайдиган шахслар томонидан бажарилиши керак.
6. Кичик хажимдаги (тип) коллектор ва яширин техник жойлар ишлаётган звенолар томонидан бажарилади, улар камида икки кишидан иборат бўлишлиги керак.
7. Кичик хажимдаги (тип) коллектор ишлаш вақтида ҳаво ҳарорати 50 градус бўлганида ишлаш ман этилади.
8. Кичик хажимдаги (тип) коллектор ва яширин техник жойлар ишлаётган вақтда электр ёритиш қурилмаси ўчиб қолса батарейяли фонарларни ишлатишга рухсат берилади.
9. Кичик хажимдаги (тип) коллектор ва яширин техник жойлар, ёритиш учун ыщл ёритгичлари кучланиши 12 В дан катта бўлмаган электр ёритгичлар ишлатилинади, улар портлашдан ҳимояланган қилиб ишланган.
10. Ёритиш манбаи маҳаллий тармоқ бўлиб у пасайтирувчи трансформатор орқали ёритилинади. Пасайтириб берувчи трансформатор коллектордан (яширин техник жойлар) ташқарида ёки портлашдан ҳимояланган қилиб ишланган бўлиши керак.
11. Кўчма лампа ва трансформаторларнинг симларини илиб қўйиш керак, уларни иссиқ труба, электр тармоқ кабелига ва газапроводга илиш мумкин эмас.
12. Кичик хажимдаги (тип) коллектор ва яширин техник жойлар ишлашда тахтадан ясалган нарвонлар ишлатилиши керак. Нарвонни электр симларига ва кабелларга суяб қўйиш ман этилади.
13. Кичик хажимдаги (тип) коллектор ва яширин техник жойларда паялний лампаларни ёқиш ман этилади. Ёнаётган паялний лампаларни паялний челакларда олиб кириш мумкин, фақат портлаш хавфига эга газлар бўлмаслиги керак.
14. Ишлаш вақтида вентиляция панжаралари ёд нарсалар билан бекилиб қолмаслигига қараб туриш керак.
15. Кичик хажимдаги (тип) коллекторларда ишлашда очилган люкларига тўсиқлар қўйилади; кечқуринга эса қизил фонар осиб қўйилади.
16. Бегона нарсаларни кириш жойларига, кабелларга қўйишга рухсат этилмайди. Иш тугагандан сўнг қолдиқ материалларни йиғиштириб олиниши керак.
5.8. Кабел ўтказиладиган хонада иш олиб бориш
1. Кабел ўтказиладиган хонани ёритишда кучланиши 12 В катта бўлмаган кўчиб юрувчи қўл лампалар ишлатилиши мумкин.
2. Кабелга масофадан бериладиган кучланиш манбаи қизил краска билан бўялган бўлиши керак.
3. Шифт тўсиқларининг ҳамма тешиклари кабел ўтказиладиган девор оралиқлари ва бошқа хоналар кабел ўтадиган ҳамма жойлар ҳаво ўтказувчи ва бошқалар, смолали паклей билан зичлаб бекитилган, тахта билан беркитилиб ташланган, икки томонлама темир лист билан қоқилган бўлиши керак.
4. Эркин ва банд кабел канализация каналлари герметик ҳолида беркитилган бўлиши керак.
5. Агар шахтада портлаш хусусиятга эга бўлган газ бўлса корхона раҳбарларини ва газ хўжалигидаги авария ҳизматига ҳабар бериш керак.
6. Ишни қайта бошлаш газдан тўлиқ тозалангандан кейингина рухсат этилади.
5.9. Ер ости иншоотларида хавфли газлар борлигини аниқлаш
1. Иш бошлашдан аввал ер ости иншоотларининг ҳавосида хавфли газ бор йўқлигини текшириш керак. Газ борлигини қудуқда текшириш ва чегарадош қудуқларда ҳам текшириш керак.
2. Ер ости иншоатларида ер остидан газ тармоқлари ўтган ўтмаганига қарамай ҳаво таркибида метан ва карбонат ангидрид гази бор йўқлигини текшириш керак.
3. Газ анализатори орқали портлпш хусусиятига эга газ йўқлигига ишоч ҳосил қилингандан сўнг, қудуқда карбонат ангидрид бор йўқлигини текшириш керак. Карбонат ангидрид шахтада бор йўқлигини интерферомет ёрдамида аниқланилади. Шахта интерферомети бўлмаган тақдирда ер ости иншоотига ёқилган паялний лампа, шам ёки қоғоз туширилади. Ёнаётган нарсани ўчиб қолиши ёки пасайиши бу газни бор эканлигини билдиради.
4. Портлаш хусусиятига эга газ ва зарарли газ борлигини аниқлайлдиган асбоблар хилининг тарифи 1 изоҳда берилган.
5. Қудуқни очилганда газ бўлмаган бўлсада, ҳар соатда газ бор йўқлигини текшириб турилиши керак.
6. Агар текширув натижасида хавфли газ аниқланса ер ости ишлари то газни йўқатилгунга қадар тўхтатилади. Агар шахтада портлаш хусусиятга эга бўлган газ бўлса корхона раҳбарларини ва газ хўжалигидаги авария ҳизматига ҳабар бериш керак ва зудлик билан иш жойини шамоллатиш керак. Кузатувчи қурилмалар вақти-вақти билан метан ва карбонат ангидридни борилигини аниқласа, буни ҳисобга олиб қўйиш керак. Газдан ҳалос этиш ишларини фақатгина газ хўжалигида ҳизмат қилувчи ҳодимлар томонидан олиб борилиши керак.
7. Қудуқда портлаш хусусиятига эга газ йўқ бўлгунга қадар люк олдига ёнаётган нарсалар билан яқинлашиш мумкин эмас.
5.10. Кабелли қудуқларини шамоллатиш
1. Иш бошлашдан аввал иш олиб бориладиган қудуқни ва ён атрофдаги қудуқларни шамоллатиш керак.
2. Қудуқни шамоллатиш вақтида вақтинча ҳар томондан камида битта канал очиб қўйилган бўлади. Қўшни қудуқларда ҳам фақат иш олиб бориладиган қудуқ томонига каналлар очилади. Шамоллатиш тугагандан сўнг пробкалар ёрдамида маҳкам беркитилиб қўяди. Қўшни қудуқлар иш тугагунча очиқ ҳолида қолдирилиши мумкин.
3. Каналларни очишда ҳамма хавфсизлик чораларини қўллаган ҳолида очиш керак, чунки қудуқларда газ тўпланиб қолиши мумкин. Каналларни очишда ёнаётган нарсалардан фойдаланиш мумкин эмас.
4. Қўшни қудуқлар иш тугагунча очиқ ҳолида қолдирилиши керак. Уларнинг устига решоткалар қўйилиши керак. Очиқ қудуқларга тўсиқлар ўрнатиш керак.
5. Кабелларни қиздириш ва пайка қилишда қудуқни шамоллатиб туриш керак.
Ер ости кузатиш қурилмаларини ёритиш
1. Ер ости кузатиш қурилмаларни ёритишда кучланиши 12 В катта бўлмаган кўчиб юрувчи қўл лампалар ёки қўл электр(аккамуляторли) фонарларни ишлатилиши мумкин. Ёритгичлар портлаш хавфсизлигига мўлжалланган бўлиши керак.
2. Кўчма электр ёритгичлар кучсизлатадиган трансформатор ёки тўғридан-тўғри кабел машиналарининг озиқлантирувчи шитка уланилади.
3. Кучсизлантирувчи трансформатор уй электр тармоғига ёки ҳаракатдаги электр станцияларга уланиши мумкин.
4. Кучсизлантирувчи трансформатор ва иккиламчи чўлғамнинг метал корпуслари албатта ерга улаб қўйилган бўлиш керак.
5. Агар кучсизлантирувчи трансформатор кучайтирилган изолятор билан ўралган, шу билан бир қаторда тақсимловчи бўлса, бу вақтда иккиламчи чўлғамни ерга улаш тақиқланилади. Бунда тақсимловчи трансформаторнинг корпусигина ерга уланилади.
6. Кучсизлантирувчи трансформатор ёки аккумулятор ернинг устида қудуқ четидан 1 м.дан узоқ бўлмаган масофада туриши керак.
Кабелли қудуқда ишлаш
1. Қудуққа тушаётган ҳар бир ишчида махсус лямкали пояс ва ишончили арқон билан боғланган ёки лямка тикилган махсус костюм бўлиши керак.
2. Қудуққа нарвон орқалигина тушиш керак. Иш олиб борилаётган қудуқ ёнида, навбатчи бўлиши керак, у қудуққа тушувчини страховка қилиб туриши керак.
3. Вақти-вақти билан қудуқдаги иш олиб борилаётган жойдаги ҳаво навбатчи томонидан текширилиб турилиши керак; ҳавони ҳар бир соатда текширилиб турилади. Бригадир юқорида турган навбатчини унга юклатилган иш бажарилишини текшириб туриши керак.. Навбатчи узоққа кетмаган ҳолда бригадир буюрган бошқа ишларни ҳам бажариши мумкин.
4. Кечки сменада иш олиб бориладиган тақдирда одамлар йўқ жойда қудуқ теппасида камида икки киши навбатчилик қилиш керак.
5. Доимо газ тушиб турадиган қудуқларда очиқ оловларда ишлаш ман этилади. Агар сунъий ёритилганлик талаб этилса кучли ёритиганликдан фойдаланиб, юқоридан люк юритилинади ёки кучланиш 12 В қўл ётгичидан фойдаланилади.
6. Шаҳар шароитида телефон канализациясини қуриш
6.1. Умумий талаблар
1.1. Шаҳар шароитда ер усти ишларини олиб боришда меъёрий хужжатлар талаблари асосида олиб борилади:
1.СниП
2.Куча ҳаракати қоидаси
3.ЭТҚ ва ТХҚ.
4. Алоқа тармоқларини қўриқлаш қоидаси.
5.Кучланиши минг вольт бўлган электр тармоқларини қўриқлаш қоидаси.
6.Газ хўжалиги хавфсизлиги қоидаси.
7. Юқори волтли электр тармоқларини қўриқлаш қоидаси.
8. СН.
9.СНиП.
10.Алоқа кабел тармоқларини қўриқлаш зоналарида, магистралларда иш олиб боришни қўлланмаси.
11. Магитрал трубапроводларни қўриқлаш қоидаси.
12.Шаҳар йўлларини қуришда ва ремонт қилишда техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясини қоидаси.
13. Шаҳар электр транспорларини техника хавфсизлиги қоидаси.
1.2. Ишлаш жойларини ишлаб чиқариш характерига қараб тўсиқлар ўрнатиш ГОСТ га асосланиб ўрнатилади.
1.3 Тупроқ, қурилиш материаллари қўйиш иложи борича тўсиқ ўрнатилган территорияда ёки ППР да кўзда тутилган жойларга қўйилади.
1.4.Тупроқ билан люк қопқоқларини устига, қудуқлар устига, ёмғир сувларини кетадиган панжаралар устига солиш ман этилади.
1.5. Люк камераларини қопқоқларини ер ости иншоотларининг қудуқларини тегишли ташкилотлар рухсатисиз очиш ман этилади.
1.6. Ер остида иншоотида ишлайдиган ишчиларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш керак: противагаз, газ борлигини аниқлайдиган восита, газ анализатор, индикатор ва шахтерлар лампочкаси.
6.2.Трубопроводларни ётқизиш
1.Телефон канализация трубасини ётқизишдан олдин уларни траншеяга кўндалан ҳолда қўйиб қўйилиши керак бу ҳолда турганда тупроқдан ҳоли жой бўлиши ва траншеяга маълум бурчак ҳосил қилиб турган бўлиши керак, бу ҳолат ишчиларнинг устига сирғали тушиб кетишдан сақлайди.
2. Ётқизувчи трубани қабул қилиб олгунга қадар трубани қўйиб юбормаслик керак.
3. Бетонли блок(труба) траншеяга механизм ёрадамида ётқизилиши керак.
4. Ишчилар котлован ва траншея баландлиги 1.5 м бўлса ишончли нарвон орқали тушиши керак.
5. Керакли асбоб ускуналар траншеядан 0.5 м. узоқликда қўйилиши керак. Қўйилан аслаҳалар ўткир томони билан траншея ва котлован томонга қўйилиши мумкин эмас. Стикка олиб келиш, стикни бетон трубага регулировка қилишда махсус ушлагич-крючок ёрдамида бажарилиши керак.
6. Асбоцеменли трубаларни ўрнатишда асосга махкам ўрнатилган идишда полиэтилен мажетларини қиздирилади, бу сачраб кетишдан сақлайди. Иситилган манжетлар крюклар ёрдамида сувдан олинади.
7. Очиқ оловларни полиэтилен труба ва манжетлар тахланган жойдан 5 м. узоқликда фойдаланиш керак.
8. Полиэтилен трубаларни торцовка қилиш учун трубаларни тўғрилаш ва жойлаштириш тутқич орқали бажарилади.
9. Трубаларни монтаж қиладиган жойни махсус электр токда қиздириладиган диск ёрдамида олиб борилади. Электр токда қиздириладиган диск стационар ток манбасидан ёки кўчиб юрувчи электр станция орқали 42 В дан кўп бўлмаган миқдорда берилади.
10. Иситиладиган дисклар ҳарорати 180-220 градус бўлгани учун дискларни тутқични махсус брезент қўлқоп орқали ўрнатиш лозим.
11. Бирлаштирилган полиэтилен трубаларни траншеяга 5-10 м. масофада лямка ёрдамида ётқизилади. Труба жойлаштириш вақтида траншеяда туриш тақиқланилади.
6.3. Кабелни телефон тармоқлари ўтган канализациядан тортиш
1. Иш жойига олиб келинган кабелли барабан текис жойда туширилиши лозим. Қиялик бўлган жойда барабан кетиб қолмаслиги учун қистиргич ўрантиш керак. Иш кейинги кунга қолдириладиган бўлса юқориги қилин ишлардан ташқари барбанга ярим метр масофада горизантал ҳолида михлар билан қоқилан тахтани тиркаб қўйилиши лозим. Йўловчи кўчада барабанни қолдириш тақиқланилади.
2. Кабелли барабанни кўчиришда 4- бўлимга асосланган ҳолида иш олиб борилади.
3. Барабанни юмалатиш вақтида барабан юмалаб кетмаслиги ва юмалаган таақдирда вақтида тўхтатиш учун ёрдами ишчи бирга юриши лозим. Юмалатилаётган барабан олдида юриш тақиқланилади.
4. Қудуқ люкларини очиб ва унда ишлаш вақтида хавфсизлик чораларини кўрмоқ лозим.
5. Каналда ҳосил бўлган муз қатламини қайноқ бўғ ёрдамида эритилинади. Эритиш учун соатига 750 кг. буғ ҳосил қиладиган машинадан фойдаланилади. Яхлаган канални эритишда туйникка эгилувчан шланг ёрдамида буғ юборилади. Буғ юборилаётган вақтда қудуқдаги ҳеч ким бўлмаслиги керак.
6. Кабел орттирилган машинани шундай ўрнатиш керак-ки , у йўловчи ва транспорт ҳаракатига ҳалақит бериши керак эмас. Машинани қўл тормозига қўйиш ва олдинги ғилдиракка тиркагич қўйиб қўйиш керак.
7. Кабел машинасининг машинисти ва бригада аъзолари лебёткани ишга тушириш ва тўхтатиш вақтида бериладиган сигналларни билишлари зарур. Сиганл берувчи ишчиларни бригадир тайинлайди.
8. Кабел тортилаётган вақтда кабелни эгилган жойига яқин жойлашиш ва қўл билан тегиш тақиқланилади. Кабел тортувчи блок жойлашган қудуқда одамлар бўлиши тақиқланилади.
9. Кабел тортаётган транспорт ғилдираклари тагига тиркагич қўйиш керак.
10. Иш бошлашдан олдин лебёдка сим арқонлари текширилиб мойламоқ лозим.
11. Иш олиб бориаётган жойда тортилаётган сим арқон орасидаги
1 м. масофада махсус белги ўрнатилиш лозим. Кеқурун махсус белгилар чироқлар билан ёритилган бўлиши лозим.
12. Кабел тортилаётган қудуқлар олдида бегона одамлар бўлиши тақиқланилади.
13. Эшиттириш линияси кабел телефон линиялари канализациясидан худди телефон алоқа линяси сингари ўтказилади.
14. Кабел телефон канализациясидаги ҳамма ишларни бажаришда қўлқоп билан ишлаш талаб этилади.
Бино деворларидан кабел ўтказиш
1. Бино деворларига кабел ўтказишда фойдаланиладиган мосамалар носоз бўлмаслиги хавфсиз ишлашни таъминлаши ( нарвон, стремянка, тахта супа ва бошқалар) ёки автовишкалар ( ташқарида ишлаганда)керак. Носоз мосламалар билан ишлаш ман этилади.
2. Ишлаб чиқариш ишларида хавфсиз ишлашда фойдаланиладиган мосламалар ГОСТ ва СНиП га мос бўлиши керак.
3. 2.5 м баланликда ишлаш вақтида электр асбоблари, паялний лампа, газ гарелкаси, шунингдек монтаж қилувчи приротехника тўппончаси билна ишланадиган бўлса тахта супали нарвон ёки нарвон-стремянкада, юқорида майдончаси, панжарали кўприк бўлиши лозим.
4. Бетон ёки ғишт деворларни ўйиш ва тешишда қўлқоп ва ҳимояловчи синмайдиган шишадан ясалга кўз ойнак тақиш керак.
5. Деворни тешиш керак бўладиган бўлса тешикнинг бошқа томонида одамлар ўтиб юрадиган жой бўлса бундай ҳолларда, уларни огоҳлантириб турувчи махсус ажратилган ишчини қўйиб қўйилади, ишчи одамларни хавфдан огоҳлантириб туриши керак.
6. Деворни ўйиш ва тешиш вақтида деворларда электр симлари ўтган ўтмаганига ҳам аҳамият бериш ва уни асбоблар билан зиён етказмаслик керак.
7. Ишлаётганда нарвон тагида туриш ва ўтиш ман этилади.
7. Алоқа кабелларини ва ҳабаргичлар, таъсирига тушган ўзгарувчан электр токли темир йўл қурилиши
7.1.Умумий кўрсатгич
1. ВКЛС бўйича қилинадиган ҳамма қурилиш ишлари наряд ва рухсатнома асосида бўлади.
2. Иш бошқарувчиси, наряд-рухсатни берувчи, ишчиларни хавфсизлиги ташкиллаштиришда жавобгардир, иш бажарувчилар талабга жавоб берадиган мутахасис ва иш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатилган бўлиши керак.
3. ВКЛС ишларини бажариш вақтида камида икки кишидан иборат бўлиши ва улардан бири электр хавфсизлик бўйича мутахасис бўлиб камида 4 группага эга бўлиши керак.
4. Иш бошлашдан аввал ишни хавфсиз олиб борилиши учун жавоб бериши керак, албатта ҳамма ҳимоя воситалари соз бўлиши мосламалари ва асбоблари бўлиши керак.
5.ВКЛС ишларини бажарилиши СИЗ ни қўллаган ҳолда бажарилади. Иш жойида ишлатилаётган метал корпусли ва кабел жилалари ерга уланган бўлиши керак. Ерга уланмаган асбоблар ишлатилаётганда диэлектрик қўлқоплар билангина тегиш мумкин.
6. Агар асосий магестраллардаги кабеллар темир йўлнинг ўзгарувчан ток электрфикация таъсирига тушган бўлса, кабелнинг ҳамма жилкалари тақсимловчи трансформатордан асосий кабелни ажратиб қўйиш керак. Трансформатор бўлмаган тақдирда ҳамма хавфсизлик эҳтиёт чораларини қўллаш керак.
7.Жилаларда ва кабел қобуғларида кучланиш борлигини аниқлашда кучланиш индикатори ёки кўчма вольтмметрларда аниқланилади.
8. Ҳар бир статив ёки кабел ўсувчи занжир ўтадиган жойда, ВКЛСни электрга боғлиқ жойда, шу билан бирга тақсимловчи қурилмаларда, кўчирилиб юрувчи трансформаторларга белгилар қўйиб қўйилади, бу электр токидан зарарланишдан огоҳлантириб турувчи белгилардир.
7.2 Траншеяларда кабелларни ечиш ва ётқизиш
1. Траншея бўлаб барабанлардан кабелни ечиш ва мехнизмни қўллаган ҳолда кабеллани ечишда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш керак.
2. Ётқишиш вақтида котловандаги бошқа курилиш узунликларининг учларига тегиш мумкин эмас.
7.3. Кабелни монтаж қилишдан олин текшириш
1. Қурилиш узунликларининг алоҳида учи вақтинчалик вентил ва манометрни ўрнатишда брон ва кабел қобуғларини ишлаётган жойнинг ўзида ерга уланилиши лозим.
2. Ветилни кавшарлаш, кабел қобуғини тешиш эшитадаиган ва ўлчанадиган изоляцияланган жилалар билан ишлашда диэлектрик қўлқопларда ишлаш керак.
3. Ўлчаш ишлари орасида бўладиган танаффус вақтида траншеяга ётқизилган кабел қурилиш узунликлари ва монтажланган кабел муфталари учи кабелларидаги ерга улагичдан ажратиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолатда кабел учи 20см. қалинликда тупроқ билан кўмилади.
7.4. Иш жойини ва муфтни монтажга тайёрлаш.
1. Ковланган кабел ва муфталар яқинига электр токи хавфидан зарарланиш мумкинлиги ҳақидаги плакатлар осиб қўйилиши лозим.
2. Котловандаги ҳамма ишларни бажариш вақтида диэлектрик калиш ва диэлектрик қўлқопларда бўлиш керак.
3. Муфтани монтаж қилишда хавфсизлик талабалари техника хавфсизлиги алоқа кабел тармоқларини қурилиш ва ремонт ишлари вақтида жиласини кучланиши 400 В частотаси 50 Гц индуцирланган Қулланмасига асосланиб олиб борилади.
8.Ҳавода турувчи алоқа тармоқларини қуриш
8.1. Таянч воситаларини ўрнатиш
1. Таянч воситаларини қўйишда қазувчи-кранли машиналардан фойдаланилади, уларни ўрнатишда хавфсизлик талабларини 3.5 бўлим 1 қисмда ВСН да айтиб ўтилган.
2. Таянч воситаларни “эгилган ўқлар ” ёрдамида қўйилади, иш бошлашдан олдин троссни созлиги, блок ёки лебедкани мустахкамлигини, ўқнинг оёқлари тўғрилиги ва таячга троссни махкамланиши мустахкамлигини, шу билан бирга таянч қўйиш вақтида унинг тагида одамлар бўлмаслигини кузатиш. Таянчни ўрнатишда кўтариш вақтида у тебранмаслиги лозим.
3. Ёғоч таянчни қўлда ўрнатиш лозим бўлса уни катта кичиклигига қараб ишчилар сони белгиланилади.
4. Таянчларни кумли жойларда,тоғ қияликларида ва тепаликларга ўранитиладиган бўлса шароитга қараб ишчилар сони меъёрда белгилангандан кўпроқ бўлиши керак, бундан ташқари устунларни юмалаб кетмаслик чораларини кўриш керак.
5. Таянчларни кўтаришда махкам ушлагичлардан фойдаланиш керак.Танячни кўтариш вақтида айрилардан ҳолатларни тўғлилаш учун фойдаланилади. Айрилардан фойдаланилаётганда уларни қоринга, кўкракка қўйиш тақиқиланилади.
6. Таянчни кўтаришда уни ишчилар икки томонидан ушлаб кўтаришлари керак. Таянч кўтариш вақтида уни тагида туриш ман этилади.
7. Мачталарни, мураккаб таянчларни ва узунлиги 10 м бўлган таянчларни ўрнатишда махсус мосламалар ёрдамида ўрнатилиши лозим.
8. Мачталарни, мураккаб таянчларни кўтариш вақтида канатлар ёрдамида ёки ишончли арқонларни таянчанинг учига махкамланилади.
9. Темир бетонли таянчларни махсус механизмларсиз ўрнатиш ман этилади.
10. Темир бетон таянчларни ўрнатишда тросс таянчнинг монжет ҳалқасининг ёнига ёки таянч учидан 1/5 да туриши керак. Темир бетон таянчи кўтариш вақтида тебранишга йўл қўйилмаслиги бунинг учун таянчнинг учларига боғланган канатлар ёки арқонларни тортиш лозим. Таянчни тўлиқ ўрнатиб бўлингандан сўнггина канатларни ечиш мумкин.
11. Таянчга чиқиш учун чуқурни тупроқ билан яхшилаб кўмиш ва тупроқни зичлаб бостириш керак.
12. Тушлик вақтларда қазиб олинган таянчни ва ечилган симларни ташлаб кетиш ман этилади.
8.2.Таянчлар билан ишлаш
1. Таянчларда иш бошладан аввал ўроқ ва ўзангини тирноқларга махкамланганлигини, шипларнинг созлиги, тирноқларнинг камари ва илгаклари, поясларида карабин созлиги, тортувчи камар ва занжирларнинг бутунлиги, занжирларда чехоллари борлиги текшириш керак.
2. Таянчга чиқишдан аввал уни ишончлилигига амин бўлиш керак. Агар таянчни приставкага махкамланган бўлса, унда приставкани ҳам махкалигига ишонч ҳосил қилиб теккшириб кўрилади; керак бўлганда таянчни эга ва айрига махкамлаш керак. Агар таянч яшин қайтаргич билан жиҳозланган бўлса, рейка билан ҳимояланмаган бўлса, кучланиш бор йўқлигини текшириш даркор.
3. Таянчга чиқиш ва унда ишлаш, қандай баландликда ишлашдан катъий назар, таянчга пояс занжирини махкамлаш ва тирноқларни мустахкамлаб тик туриш имкониятига эга бўлиши керак. Таянчга чиқишда тирноқсиз ва поясиз чиқиш ман этилади.Таянчларга чиқишда ва ишлашда тироқларни оёқларга камар ва илгаклар билан махкамланмаган бўлса ишлаш ман этилади. Таянчлар ёғли антисептиклар билан шимдирилган бўлса махсус брезентли костюмларда ишлашга тўғри келади.
4. Битта таянчга икки кишини чиқиши ва ишлаши ман этилади.
5. Ҳаво тармоқлари таянчларига чиққанда индикатор ёрдамида кучланиш бор йўқлигини текшириш керак. Текширишни юқори волтли индикаторлардан бошлаш керак, шундан сўнг индикаторларда паст кучланишларни текшириш керак бўлади.
6. Бурчакдаги таянчларда ишлашда кўндаланг илмоқлар билан ишлашда ташқи бурчак томонда ишлаш керак.
7. Ишлашдан аввал симнинг изоляторлари мустахкам ўралганлигини текшириш, бу вақтда ишчига нисбатан ташқи бурчак томонда сим бўлиши керак. Изялаторлар дарз кетган бўлса крюк ва штирлардан қўлқоп ёрдамида ечилади.
8. Таянчда ишчилар турган вақтда таянчни тагини казиш, эски приставкадан хомутни ечиб олиш ёки янги приставкани қўйиш ман этилади.
9. Кўзга кўринарли даражада таянч эгилган бўлса, уни тўғриламасдан туриб унга чиқиб бўлмайди. Таянчни тягали механизм ёрдамида тўғриланилади.
10. Назорат қилинаётган алоқа тармоқларига траверсия профили қулайлиги учун таянчларга қўшимча траверсалар ўрантилинади, улар штир ва изоляторлар билан жиҳозланмаган.
11. Кўприк кранштейинларида иш бошлашдан аввал, агар краншйтейинлар темир йўл ёки шоссе кўприклариг фермаларига махкамланган бўлса ва махсус майдончалар билан жиҳозланган бўлса, майдонга чиқишдан аввал ҳимоя қилувчи пояс занжирини кўприк кранштейинига махкамланиш керак. Майдони бўлманган тақдирда олдиндан мустахкам канатлар билна страховка қилинган ҳолда кранштейинга чиқиш ва тушиш керак. Ишлаш учун олинган канатнинг узунлиги ишчининг эркин кранштейинда пастга ва тепа чиқиш учун етиши керак. Страховка қилувчи канатдан ташқари ишчи ҳимоя қилувчи пояс занжирини кўприк кранштейинига махкамланиши керак бўлади. Иш олиб бори вақтида страховка қилиб туриш учун иккинчи ишчи ҳам бўлиши керак.
12. Кабел илмаги нарвон билан троссга арқон билан махкамланиши карак. Нарвоннинг ерга тегиб турувчи қисми пўлатдан ясалган бўлиши керак. Нарвонда ишловчи сақловчи пояс занжир канатига билан махкам боғлаб қўйилиши керак.
13. Канатда ишчи турган бўлса нарвонни юрғизиш мумкин эмас.
14. Бурчкада жойлашган кабелли таянчга нарвонни ўрнатиш ва ишлаш фақат ташқи томонга ўтиб ишлашгина рухсат берилади. Қўшимча кўчиб юрувчи нарвонда мехнизлашган ва электрирланган асоблар , шу билан бирга симларни тортиш ва оғир усуналар билан ишлаш ман этилади. Бундай ишларни бажаришда нарвонларида махсус майдончаси бор бўлган ва панжаралар билан тўсилган бўлиши керак.
15.Кабел илгувчиси билан кабелни ердан кўтаришда канатга махкам боғланиб блок ёрдамида таянча ишончли махкамлангандан сўнг кўтарилади. Иш бошлашдан олдин блокни ишлаш ишламаслигини текшириш лозим.
16. Кабелли яшикнин кўтаришда уни оғирлигига аҳамият бериш керак агар яшикнинг оғирлиги 15 кг.дан юқори бўлса блок ёрдамида кўтариш керак. Яшикни яхшилаб арқон ёрдамида таянчга махкамлангандан сўнг блокка келувчи арқонни бўшатиш мумкин.
17 Паялний лампани ёки ёндирилган массаларни кабел таянчларига паялний челакарда узатилинади. Челакни кабел майдонига махкам ўрнатилгандан сўнгина челакдан лампани ёки массани олишга рухсат берилади.
8.3. Симларни илиш
1.Симларни ёйишдан аввал ёйишга ҳалақи берувчи шох-шаббодалар, буталар, ишлашга ҳалақит бераётганлардан ҳалос этиш керак.
2. Симни ёйиш вақтида симлар бирор нарсага илиниб қолиб чувалаб кетишига йўл қўймаслик керак. Илиниб қолган сим бурчакда бўлса бўшатиш вақтида ишчи ташқи тарафга ўтиб бўшатиши керак.
3. Шоссе устидан ва тупроқли йўллардан, шу билан бирга кўча, йўлак, майдонлардан кабелни ўтказишда кўтарилган ва вақтинча юқорига осиб қўйилган бўлиш керак, бундай ишлар машиналар ҳаракатига ҳалақит бермаслиги учун қилинади. Агар юқорига кўтаришни иложи бўлмаса , кабел ўтказиш вақтида навбатчи қўйилади , у машиналарни тўхтатиб туради.
4. Аҳоли яшаш жойларда транспорт ўтиши мумкин жойларда йўловчилар юрадиган жойларда кабел ўтқизиладиган бўлса машина ҳаракати томнларига иш жойидан 5-10 м. узоқликда огоҳлантирувчи белгилар қўйилади.
5. Темир йўл устидан ўтказиладиган кабелр темир йўли администацияси билан келишилган ҳолдагина ўрнатилинади. Поездлар ўтаётган вақтда ишлар ман этилади. Агар поезд яқинлашиб қолган бўлса кабелни юқорига кўтариш имкони бўлмаган тақдирда, танячнинг икки томонидаги ўтказилган кабелларни кесиш керак.
6. Юқоридаги траверсга ёки биринчи ва иккинчи илмоқли профли алоқа трамоқли учун қўйилган таянчга сим илинадиган бўлса унинг ёнида электузатгичлар бўладиган бўлса у ҳолда симни икки томонидан ерга улаш керак.
7. Ишни вақтинча тўхтатилса ўтказилаётган симларни таянча керакли чора тадбирларни қўллаган ҳолда илиб қўйиш керак.
8.4. Симларни пайвандлаш
1. Пайванд ишларини олиб бориш вақтида ишчининг кўйлакларидаги тугмачалар тақилган, шимнинг поччаси оёқ кийимнинг устига тушган, чўнтак қопқоқлари устида бўлиши лозим.
2. Симларни ерда ёки таянч устида пайвондаш мумкин, бу вақтда пайвандчи пайвандлаган сим 0.5 м узоқликда туриши керак.
3. Симлааарни пайвандлаш ва улашни совуқ усуллари қўлланиладиган бўлса қўлқоп ва ҳимояловчи кўзойнакда ишлаш лозим.
4.Телескоп минораларида пайванлаш ишларини олиб бориладиган бўлинса техника хавфсизлигига риоя қилиш керак.
5.Ёниб бўлмаган термитли гугурт чўпини махсус тоғорачага солиниш керак, у пайвандчининг ёнидаги пайвандланмаган сим ёки терма пайвандлайдиган клешга осилган бўлиши керак.
6. Куйган патонларни симдан совигандан сўнг тоғарачага синдириш керак, синдиришда ўзига қартмаган ҳолда иш олиб борилади. Совимаган патронга қўл билан тегиш ёки тўғрилаш ман этилади.
7. Термитли заҳира патрон пайвандчининг темир яшикчасида ишчи ҳалтасида термит гугуртдан алоҳида ҳолда сақланилади.
8. Термитли гугурт алоҳида яшикчаларда сақланиши керак. Ҳар бир гугуртни алоҳида қоғозларга ўраб қўйиш ва яшикчаларда сақланиши керак.
9. Термопатронларни олиб юриш керак бўладиган бўлса заводда чиқарилган махсус идишларда олиб юрилади. Термопотронлар бор яшикларни қаттиқ силкитиш ва отиш ман этилади.
8.5. Тармоқ ва симларни демонтаж қилиш
1.Демонтаж ишларини бошлашдан аввал бригадир томонидан барча техника хавфсизлигига тегишли йўл-йўриқлар ўтказиш керак, команданинг иш шароитини билишларини аниқлаш учун билмларини текшириш ва ишчиларни ўз ўрнига қўйишда хавфсизлик чораларини иш шароитларига мос ҳолда танланилади.
2. Демонтаж қилишда таянчлардан симларни бирин кетин олинади. Олдин участка тармоғида демонтаж қилиш керак бўлганларни пастки симлар олинади, шундан кейин қолган симлар олинади.
3. Ишчини таянчдан йиқилиб кетишини олдини олишда таянчни уч-тўрт жойидан айрилар билан махкам боғлаш керак. Кейинги иккита таянчни ҳам махкамлаш крак. Агар таянчлар приставкаларга махкамланган бўлса, бу ҳолда таянчларни ишончлигига ишонч ҳосил қилиш учун приставкаларни ҳам текшириш керак.
4. Бир вақтнинг ўзида бир неча қўшни таянчлардаги симларни бўшати, шу билан бирга таянчнинг бир томонидаги симларни қирқиш ман этилади.
5. Трамвай, тралебус ёки кучланиши 380/220 В электрузатгичлар кесиб ўтган симлар бўлган бўлса уларни ечиш учун ўчириш ва ерга улаш керак. Ишлаш вақтида диэлектрик қўлқоп ва калиш кийилган бўлиш керак, демонтаж қилинаётган сим ерга уланиб қўйилиши даркор.
6. Симларни демонтаж қилишда электрузатгичларга остидаги тармоқларни таянчга яхшилаб махкамлангандан сўнг бўшатилади. Бўшатишни пастки қатордан бошлаш керак. Бўшатилган симлар қирқилиб ерга ташланилади.
7.Ишга туширилган алоқа тармоқларини демонтажи ва радиофикацияси уй шароитида бўшатишни изоляция қилинганлардан бошланилади, яъни девор орасидан ўтганлардан, шундан сўнг ишга туширилган таянчга ўтилади. Агар ишга туширилган симлар электр тармоқлар билан кесишган бўлса ишни олиб боришда диэлектрик қўлқоп ва калиш кийилган бўлиш керак. Демонтаж қилинаётган сим ерга уланган бўлиши керак.
8. Тизимни демонтаж қилишда ВЛ ёки электрофикацияланган темир йўлдаги ўзгарувчан ток бўлса, бекор қилинган тармоқдаги ҳамма керакли симларни закоротит ва ерга уланиш ҳар 250 м.олиб борилади. Уларни ерга улашни қўлқопларда бажариш керак. Ерга улаб бўлингандан сўнг таянчни махкамлаб симни ечишни бошлаш керак. Ҳамма таянчлардан сим тўпламлами ечилгандан сўнг, ерга улангичлардан ечмай ерга ташланилади, сўнг ерга улагичларни бухтага ўраб қўйилади.
9. Таянчларни арралаш ён томондан бошланади, арралаш вақтида айрилар ёрдамида таянчни ушлаб туриш керак. Арралаш вақтида йўловчиларни яқинлашиши ман этилади, аҳоли яшаш жойидан узоқда бўлса таянчни симни олиб ташланмаган ҳолда арралаш мумкин. Симларни ерда ечилади.
9. Алоқа тизимлари ва радиофикация тизимларини контакли тармоқлар ер усти электртранспортлари ва электрузатгичларга яқин ва кесишишган жойларда қуриш ишларини олиб бориш.
9.1 Умумий ҳолат
1. Алоқа тизимлари ва радиофикацияларни жойлаштириш ишлари контакли тармоқлар ер усти электртранспортлари ва кучланиши 1000 В гача ва 1000 В юқори бўлган электроузатгичларда кесишадиган жойларда ишлаш вақтида ишлаб чтқаришга жваоб берувчи раҳбарлар томонидан бошқарилиб турилиши керак. Бу ишни бажарувчи ишчиларнинг электрохавфсизлик бўйича гуруҳи 3 кам бўлмасиги керак. Иш раҳбариники эса 4 гуруҳдан кам бўлмаслиги керак.
2. Аҳоли пунктларига яқин жойларда қурилиш олиб борилаётган бўлса қорвул постларини жойлаштириш керак.
9.2. Алоқа тизимлари ва радиофикация тизимларини контакли тармоқлар ер усти электртранспортлари билан бирга кесишган тизимларни тузилиши.
1. Алоқа тизимлари ва радиофикация тизимларини контакли тармоқлар ер усти электртранспортлари ҳаводаги кесишган тизимлари қуришда ГОСТ талабларига жавоб бериш керак.
2. Алоқа тизимларини улаш ва демонтаж ишларини контакли тармоқлар ер усти электртранспортларининг кесишган жойларидд бажарищда токни ўчирган ҳола, шу билан бирга ерга уланган бўлиши керак. Агар манфатдор раҳбарлар томонидан келишув бўлган тақдирда тармоқдан узмаган ҳолда трамавай ва тралебус билан катакт бўлган жойларда иш бажарилиши мумкин. Лекин иш бажариш вақтида бу идора вакиллари тармоқдан ток узилиши ёки узилмаслигига қармай иштирок этишлари керак.
3. Ўчирилган ва ерга уланган иш жойидаги контакт тармоқдан симни қуруқ арқондан фойдаланган ҳолда тортиш керак. Арқонни ердан контакт тармоғи устидан отиш керак, шундан сўнг блок орқали ўтказилиб кўтарилади ўтказувчи таянчга миахкамланиб, арқоннинг учи боғланилади ва натижада петля ҳосил қилинади. Симни аста-секин у таянчдан бу таянчга тортилади. Симлар осилиб қолмаслиги учун ҳар 1.5-2 м да арқон петлясидан симдан ясалган ҳалқани ўтказилади. Иш тугагач петля ва ҳалқалар бўшатилиб олинади.
4. Кучланишда бўлган контакт тармоқлардаги ишларни бажаришда диэлектрик қўлқоп ва калишларда ва асбобларнинг дасталари изоляция қилинган бўлиши керак. Алоқа ва радиофикация тармоқларини тортилиш вақтида ерга улаш керак. Кучланиши ўчирилмаган контакт тармоқлардан симларни отишда автовишкалардан фойдаланиш лозим.
9.3. Алоқа тизимлари, радиофикацияларини электроузаткич тизимлари билан кесишишини тузилиши
1. Ҳаво алоқа тизимлари, радификацияларини электроузаткич тизимлари билан кесишиш ишларини амалга оширишда тузилиши. Ҳаво алоқа тизимлари, радиоэшиттириш тармоқларининг электроузаткич тизимлари билан кесишишига чиқарилан Қоидага ва ҳаво алоқа тизимлари, радиоэшиттириш тармоқларини қуриш ва тамирлаш Қоидага мос бўлиши керак.
2. Радиофикация тизимларини мустасно ҳолда 1000 В гача кучланишга эга бўлган электроузаткич тизимлари устидан кесиб ўтишга рухсат этилади.
3. Алоқа тизимлари, радификацияларини 1000 В гача кучланишга эга бўлган электроузаткич тизимлари билан кесишиш ишларини амалга оширишда электрузатгичлар ва ерга улагичларнинг кучланишини ўчириб қўйилади. Кучланишни вақтинча ўчириб қўйиш учун электроузатгич тизимлари бошлиқлари билан шартнома тузиш керак. Агар кучланишни ўчиришни иложи бўлмаса, ишчилар ишларни бажаришда диэлектрик қўлқоп ва калишларда ва асбобларнинг дасталари изоляция қилинган бўлиши керак. Участкадаги кесишиш жойлари техник меъёрий талабларга жавоб бермаса, у ҳолда кучланишни албатта ўчириш керак бўлади. Электрузатгичлар ЛС ёки ПВ симлари бўладиган бўлса кесишиш жойиданги таянчларнинг икки томонини ерга улаш керак.
4. Симни осиш устунларда бажарилса, биноларга ўрнатилса, симларни ерга улаш керак: Бино томидан сим тортилаётган томонга, қуруқ арқон билан автомашинанинг корзинкасида туриб контакт тармоқ устидан отиб ўтказилади. Қарама-қарши бинодан арқондан ясалган петля туширилади. Отиб юборилган арқоннинг учи шу петля билан боғланилади ва биринчи бинодан блокка ўтказилиб тортиб олинади иккинчи устунга махкамланиб кейинги бино томига ўтказилади. Машина корзинасида турган ишчи симни осилиб қолмасли ва контакт тармоққа тегиб қолмаслигини назорат қилиб туриши керак.
5. Алоқа ва радиофикация симларини электроузатгичлар симларини устидан отиб ўтказиш ман этилади, хатто изоляцияланган бўлса ҳам.
6.Алоқа ва радиофикация тизимларини электроузатгичлар симларини устидан тортиш ва регулироват қилишда диэлектрик қўлқоп ва калишларда бажариш, симни блок ёрдамида тортаётга ишчининг қўлидаги диэлектрик қўлқоп устида, ундан калтароқ бўлган брезент қўлоп бўлиши шарт.
7.Фидерли 1 синфга тегишли радиоэшиттириш тизимларини устидан алоқа симлари ва кабелларини осишда юқорида кўрсатиб ўтилган ҳамма чора тадбирларни қилиши керак бўлади.
8. Ёмғир ва қор ёғиш вақтида ишлаш ман этилади.
9. Кесишишган жойдаги кабеллар узилган бўлса, аварияни йўқатиш вақтидагина вақтинча алоқа қурилмасидан фойдаланиш мумкин бўлади., янги кабелни ўрнатишда катта кичиклигини инобатга олган ҳолда электр ўрнатиш Қоидаларига риоя қилиш керак бўлади.
9.4. Алоқа тизимлари, радиофикацияларда ишлашда электр узаткич тизимларини кесишиши ва яқинлашиши
1.Таянчга чиқиб, иш бошлашдан олдин симларда ёт кучланиш бор йўқлигини текшириб чиқиш керак.
2.Симларда ёт кучланиш бор йўқлигини индикаторлар ёрдамида аниқлаш керак. Алоқа тизимлари, радификацияларини 1000 В гача кучланишга эга бўлган электр узаткич тизимларида ёт кучланиш борлигини текширишда юқори волтли индикатордан фойдаланиб текширилади. Кучланиш бўлган тақдирда ишлаш ман этилади.
3. Алоқа тизимлари, радификацияларида ёт кучланиш борлигини ишчи томондан аниқлангач у бошлиқни огоҳлантириши керак бошлиқ электротармоққа тегишли ҳодимларни чақириб кучланишни бартарф этиши керак.
10. Стояк тизимларида ишлаш.
1. Тикка тизимларни кесин тушган тўсиқлар ўрнатилмаган томларга ўрнаттишда қулайликлар ўрнатиш: чиқиш мумкин бўлган ёпиладиган қопқоқли люква нарвон ва у шига махкамланган ва иш майдончасига эга бўлиши керак. Агар люкни стояка яқин қўйиш иложи бўлмаган вақтда стойкани химояловчи канат ёки 5 мм диаметрдаги пулат сим билан осиб қўйилади Томда ишчи хавфсиз ишлаши учун 0.3 м кенгликдаги йўлакчаларни кўндаланг ҳолда ўрнатилади , ишчи уларга оёқлари билан таянган ҳолда юради. Йўлакчалар иш вақтида махкамланиб қўйилиши керак.
2. Унча қия бўлмаган томларга люк ўрнига ўтиш учун ва стойка орасига химояловчи канатларни 0.8 м баландликда илиш керак. Канатнинг бир учини стойкага махкамланган хомутга бошқа учини металл тутқичга болтлар ёрдамида эшитиш ойнаси махкамланилиб қўйилади. Стойкани мустахкамлиги таъминлашда контро тортувчи ўрнатилган бўлиши керак.
3. Томни ёпишда цинкланган темир, шифер, дранка, тол ва бошқалар билан ёпилган бўлса ҳамма стойкаларга люк ва ишчи майдонлари ёки йўлакчалар ва химояловчи канатларни эшитиш ойнасидан стойкагача ўрнатиш керак. Агар икки қавтли бинолар бўладиган бўлса уларда эшитиш ойналари бўлмаса ҳимояловчи канатни бир учи метал скобкани том ёнидан ўтган ёнғин нарвонига (пожарная лесница) ёки шу том қиясига қулай бўлган жойига нарвон қўйилади канатнинг иккинчи учини стойканинг хомутига боғлаб қўйилади.
4.Ҳимояловчи канатнинг йўлакчалари, чиқиш нарвонлари ва ишчи майдонлари қандай ҳолатда турганини йилига камида бир маротаба қараб қўйилиши керак. Кўриш натижаларини ва кўрилган чоралар ҳақида иҳтиёрий формада журналга ёзиб қўйилади.
5. Стойка тизимларида ишлаш вақтида ҳимояовчи пояс ва диэлектрик калиш ёки резина тагликли оёқ кийим кийиш керак.
6. Томга ички нарвонлар орқали ва чиқишда шип(чердак) ва махсус люк орқали чиқилади. Люклар бўлмаган тақдирда томга эшитиш ойнаси орқали чиқилади. Томга чиқишда ёнғин нарвонларидан чиқиш ҳам мумкин фақат бино икки қаватдан баланд бўлмаслиги керак.
7. Темир бетонли биноларни томига люк орақали чиқишга рухсат берилади, агар у икки қаватдан баланд бўлмаса; люк бўлмаса томларга стойкаларни ўрнатиш ман этилади.
8. Томга чиқишда ҳимоя пояс карабинасини канатга махкамлаш керак, у эшитиш ойнаси ва стойка орсига қўйилган бўлади а, агра ойна бўлмаган вақтда томни учи ва стойка орасига қўйилади. Томга чиқишда ойна ромларини ушлаб туриш ман этилади. Стойка олдига борилгач ҳимояловчи пояс занжирини унга махкамлаб қўйилиши керак.
9. Қия томларда ҳаракатланиш учун стойкага ҳимояловчи канатларни боғлаб қўйилиши керак. Канатни ҳимояловчи пояснинг иккала колцоси орқали ўтказилиб мустахкам тугун ҳосил қилиб боғлаб қўйиади.
10. Қия томларга стойка ўрнатишда чердакдаги устрапулга ҳимояловчи канат боғлаб қўйилиб ишланиши керак. Стойкани камида икки ишчи томонидан қўйилиши лозим. Биринчи ишчи томда ҳаракат қилиса иккинчи ишчи канатни таранг тотиб туриши керак. Томда стойка учун туйник очилиб бўлингандан сўнг канатни бу тешик орқали туширилади ва чердак балкасига боғлаб қўйилади.
11. Стойкага ҳимояловчи пояс занжири билан махкамланишда юқорида ҳимояланиш учун бажарилган барча чоралар қилинган бўлиши керак бўлади.
12. Томни муз қоплаган бўлса, қор ёғаётган бўлса қия томларда ишлаш мумкин эмас агар авария ҳолати мавжуд бўлиб уни йўқатиш учун рухсат берилади, фақат ишчилар сони камида иккита бўлиши кеарк.
13. Симларни ҳар хил бинолар орасига қўйиладиган бўлса, бу вақтда арқонлардан фойдаланилади, бунда иккала бино томидан арқонларнинг иккинчи учлари ерга ташланилади ва уларни махкам бир-бирига симни бухтасини чўлғашга тайёрлаган ҳолда арқон боғлаб юқорига кўтарилади; шундан сўнг симнинг учи арқонга боғланилади ва иккинчи бинога тортилади.
14.Электр ёритиш тармоғи уситидан ва контакт тармоқли электрфикацияланга темир йўллари, трамвай ва тралебус устидан симларни стойкага ўтказишда арқон петлалари ёрдамида ўтказилади.
15. Симни ёки арқонни бир томдан иккинчи томга отиш ман эитлади.
16. Тортилуви блок симларини тортиш ва регулировка қилишда стойка трубаларига махкамланиши керак. Блокларни том тўсиқларига, мўриларга ёки вентиляция трубаларига махкамлаш ман этилади.
17. Симларни кўчалар орасидан ўтказиш керак бўладиган бўлса огоҳлантирувчи белигилар, навбатчи постлар, ҳараркатланишда эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш керак бўлади. Симларни кўтариш вақтида транспорт ҳаракати тўхтатилиб турилади.
18. Томдан 0.8 м баландликка 240 В кучланишаг эга симлани стойкага ўрнатишда огоҳлантирувчи яъни “Юқори кучланиш. Ҳаёт учун хавфли” табличкалар осиб қўйилади. 240 В кучланишга эга симларни ўтказилгандан томдан 1 м баландлика табличкалар махкамланиб қўйилади. Уй-жой хўжалиги ходимларини ёзма равишда хавфли кучланиш борлиги ҳақида огоҳлантирилиб қўйилиши керак. 240 В кучланишга эга симларни 0.8 м габаритли жойларга осиш керак бўлса чиқиш томларига огоҳлантирувчи табличкалар осилиб қўйилади ва чердак эшигига қулп осиб қўйилади. Уй-жой хўжалиги ходимларини ва шахсий уй эгалари хавфли кучланишга эга сим борлиги ҳақида ёзма ҳолидаги огоҳлантирилади.
19. 2.5 м габаритли стойкаларга симларни илишда олиб қўйилиши мумкин бўлган зиналардан фойдаланилади.
20. Бурчада турган стойкаларда ишлашда бурчакнинг ташқи томонида иш олиб борилади.
21. Томга керакли материаллар ва асбобларни ичарига ўрнатилган нарвон ёки ойналар орқали олиб чиқилади.
22. Ёнғин нарвонларидан фойдаланиш керак бўлиб қолса катта ва оғир материалларни блокларни олдиндан ёнғин наарвонларига бириктирган ҳолда юқорига кўтариш керак. Кўтарилаётга юкни ушлаб туриш ва йўналтириб туриш арқон ёрдамида бўлиши керак, пастда кузатиб турувчи ишчилар юк кўтариш вақтида четроқда туришлари керак.
23. Томга юк кўтариш жойи тўсиқлар билан тўсилган бўлиши керак. Тўсиқлар ўрнатиш билан бир қаторда навбатчи постларни ҳам ўрнатилган бўлиш керак. Юкни кўтариш ҳовли орқали бўлиши керак.
24. Томга кўтарилган юк тушиб кетмайдиган қилиб қўйилиши керак, шу билан шамоллар таъсирдан ҳам асранган ҳолида қўйилиши керак. Майда материал ва асбоблар ишчининг халтасига жойланган бўлиши керак. Юмалаб кетиши мумкин бўлган буюмларни боғлаб ва махкамлаб қўйиш керак.
25. Барерга ва том тўсиқларига ўтириш ман этилади.
26. Иш тугагач қолган чиқитлар ва қолиб кетган материлаларни ҳаммасини томдан олиб тушиш керак. Томдан уларни ташлаш ёки супириш ман этилади.
ГАЗАНАЛИЗАТОРЛАРИ ЁРДАМИДА ПОРТЛАШ ХАВФИГА ЭГА ГАЗЛАР ВА ЗАРАРЛИ ГАЗЛАР БОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ ИШЛАРИ
ПГФ-2МI ТИПИДАГИ ГАЗАНАЛИЗАТОРИ
ПГФ-2МI типидаги газ анализатор - ўтказиб юрилувчи электр асбоб бўлиб портлаш хавфсизлигида ишлатилинади. Асбобнинг ишлаши асосан ёнувчи газларни ёнишдаги иссиқлиқ эффекти ва буғларни каталитик фаол платина спиралига асосланган ҳолда аниқлайди.
Асбобнинг электр схемаси доимий ток мувозантсиз кўприкли бўлиб икки елкаси платина спиралидан иборат иккита бошқа елкаси-доимий қаршиликдан иборат. Асбобдан тоза ҳаво ўтганда кўприлар мувозанатда бўлади. Кўприкник разбаланси кўприк елкаларини қаршилик параметларни тарқатилиш натижасида ҳосил бўлади. Уни компенсация қилишда реохордан фойдаланилади.
Асбобнинг уч хил модификацияси мавжуд: ПГФ-2МI-ИIА “Метан”, ПГФ-2МI-ИЗГ”Эфир” ва ПГФ-2МI-И4А “Водород”. Ишлатишдан олдин ҳар бир турдаги модификация асбобини батарея озиқланиш манбаини созлиги текшириб кўрилиши керак. Батареясини алмаштиришни порлашга хавфсиз хоналарда олиб борилиши лозим.
Асбобни созлаб нолга олиб келишда тоза ҳаво керак бўлади. Газ анализини хоналар ҳавоси газлардан иборат бўлса асбобга шланга орқали юборилади ёки ўтказувчи манба орқали ўтказилади.
Созлашда қуйидаги ишлар қилинади: переключателни “Назорат” ва “4ПР-1” ҳолатига келтирилади; “Ровшанлик”кнопкасини босилади ва “Ток” рестори орқали стрелкасини II репер нуқтасига қарши қўйилади.; насос ёрдамида тоза ҳаво юборилади переключателни “Анализ” ва “ПР-2” ҳолатига келтирилиб қўйилади, анализ қилинаётган ҳавони ҳайдалиб, “Ровшанлик” кнопкасини босилади ва стрелканинг максимал оғишини ҳисобланилади; Газнинг миқдори оз концентрацияда бўладиган бўлса кранни “Газ” ҳолатига қўйилади ва олдин “2” чегарасида анализ қилиниб, шундан сўнг “I” (ПР-2, Пр-1) га ўрнатилинади; газ концентрациясини таблица орқали аниқланилади, таблица асбоб қопқоғининг ички тарафида жойлаштирилган.
ИВП-1.1у.1 типидаги индикаторлар
ИВП-1.1у.1 типидаги индикаторлар ишлаш принципи: ПГФ-2МI асбобларига ўхшайди ва асосан ёнувчи газларни ёнишдаги иссиқлиқ эффекти, буғларни ва уларнинг аралашмаларининг каталитик фаол алюминий оксидини, палладий билан тўйинтирлганида ишлайди. Ёнувчи газлар, буғлар ва уларнинг аралашмалари концентрацияси 5-60% портлаш пределидан пастроқ диапазонда бўлганида индикатор сигнал бера бошлайди.
Газли ҳаво билан тўйинганлигини назорат қилишни бошлашдан аввал асбобга тоза ҳаво юборилади(тахминан резина грушасини 10 марта сиқлигани), “ВКЛ” кнопксини босиш ва “Ровшан” потенциометрини стрелкасини “0” га қўйилади, шундан сўнг кнопкани қўйиб юборилади.
Аназлиш учун назорат қилинадиган ҳавони резинали грушанани 10 маротаба босилиб, шундан сўнг “ВКЛ” кнопксини босилади ва стрелканинг оғиши фиксация қилинилади. Стрелкани оғиши қизил зонагача бўлса бу ҳавони газ билан тўйинганини билдиради.
ШИ типидаги газиндикаторлар (шахта интерферометлари)
ШИ типидаги газа индикаторнинг ишлаш принципи интрферецияга яъни бир турдаги ёруғлик тўлқинларини кучайиши ёки пасайиб бир-биринг устига тушишига асосланган.
Асбобда назорат қилинаётган ҳаво ёруғлик нурининг иккитадан бирининг йўлида туриб бир хи фаза ҳосил қилиши. Бундай ҳолда ҳосил бўладиган интрфереция спектори бўялган ҳолда асбобда нурларни поласалари ҳосил қилади. Улардан бири газ канали орқали, бошқаси тоза ҳаво тўлдирилган каналга киради. Бунинг натижасида интрфереция спектори бир бирига мос ҳолда назоратдаги ҳавонинг зичлиги ўзгаради.
Интрфереция спекторининг қўзғалиш катталига қараб шкаланинг бўйи бўйича ҳаводаги тарқалган газлардан аниқланиётган газ ҳақида фикр юритилиш мумкин.
Иш бошлашдан аввал асбобни текшириш зарур:
4. Резинали грушани созлини текшириб чиқиш. Грушани босганда орқага қайтиши секин бўлса яхши ишлаётганини билдиради.
5. Асбобнинг газ тизимларини герметикасини текшириш. Бунинг учун резинали грушани трубкасини штуцерга кийдирилади асбоб корпусида окуляр олдига чиқарилади, бармоқлар билан штуцер зич қилиб ёпилади, бунда текширилаётган ҳаво сўрилиб олинади ва груша сиқилади. Груша қайта ўз ҳолига келиши секин бўлса, газ тизимининг герметикаси яхши бўлади.
6. Асбобни “0”ҳолатига кетириш керак. Бунинг учун ҳаво ва газ тизимига тоза атмосфера ҳавоси пуфланилади.
7. Тоза ҳаво билан тўлдиришда грушани камида 5 маротаба сиқиш керак.
8. Электр лампадан ёруғлик ойнага тушгач қайтарилиб оптик система индикатори орқали ўтади, индерефикациядаги ва шкаладаги тасвирларни ўткирлигини яхшилашда окулярни чапга ёки ўнгга бураш керак.
9. Резбали қопқоқни буралади ва окуляр орқали индерефикациядаги тасвирни ҳолатини, маховигини секин ўнг ёки чап томонга бураб ўртадаги қора чиққани шкаладаги нол белгиси билан бирлаштиришга эришиш керак. Шундан сўнг резбали қопқоқ билан маховикни ёпиб қўйиш керак. Асбоб ишлатишга тайёр.
10. Ҳаводаги метан газининг концентрациясини аниқлашда асбобнинг сўриб олувчи штуцерини резинали трубкага кийдирилади, резинали грушани камида 5 маротаба сиқиш керак. Шундан сўнг керакли ёруғликни асбобга юборилади. Асбобга йиғилган ҳаво таркибида метан бўлса, унда индерефикациядаги тасвир шкаланинг ўнг томонига кўндалангни туриб қолади. Қудуқдаги карбонат ангидрид борлигини аниқлашда олдин метан бор йўқлигини аниқлаш керак, аниқлаш учун юқорида кўрсатилган ишлар бажарилади. Шундан сўнг бураб резинали қопқоқни ечиб олинади ва қайтадан асбобга грушани камида 5 маротаба сиқиб ҳаво юборилади Бу ҳолда асбобга ҳаво юборилиши ечилган қалпоқ тагидаги штуцер орқали бўлади. Штуцерга резинали трубкани кийдирилади. Шундан сўнг шкаладдан метан концентрациясини аниқлашдаги санаш ишлари бажарилади Бундай ҳолида олинган санаш ишлари орқали ҳаводаги метан ва карбонат ангидрид умумий миқдорларини аниқланилади.
ВСН да келтирилган меҳнатни муҳофазасидаги хужжатлар рўйхати
1. Электр қурилмаларнинг ўрнатиш (ЭҚЎ) қоидаси 6 нашр.
2. Электр қурилмалардан фойдаланучиларнинг ишлатишда техника қоидалари ва электр қурилмалардан фойдаланучиларнинг ишлатишда техника хавфсизлиги қоидалари (ЭТҚ ва ТХҚ).
3. Типавой тармоқларнинг меъёрларида қурилишда ишлашда, қурилиш-монтаж ишларида ва таъмирлаш-қурилиш ишларини бажаришда, бепул махсус кийим, махсус оёқ кийим ва бошқа ишчи ва ҳодимарни ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш.
4. Типавой тармоқларнинг меъёрларида бепул махсус кийим, махсус оёқ кийим ва бошқа ишчи ва ҳодимларни ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш.
5. Ишга кириш вақтида ва ишлаш мабойнида зарарли моддалар таъсирида ва ноқулай иш шароитида ишлаганларни мажбурийи медицина кўригидан ўтказиш.
6. Алоқа объектлари Р Узда ёнғин хавфсизлиги
7. Ўрмон саноати ва ўрмон хўжалигида техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари.
8. Газ хўажалиги хавфсизлик қоидалари.
9. Босим остида ишлайдиган идишарларни хавфсиз ишлаш қоидаси.
10. Эпооксидли смола билан ишлашда санитария қоидаси.
11. “Қурилиш машиналар. Уларни хавфсиз ишлатишга қўйилган умумий талаблар.ССБТ “
12. ССБТ.Қурилиш.Электр хавфсизлик. Умумий талаблар.
13. Юк кўтарувчи кранларни тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари.
14. Электр қурилмалардан фойдаланучиларнинг ишлатишда техника қоидалари ва электр қурилмалардан фойдаланучиларнинг ишлатишда техника хавфсизлиги қоидалари (ЭТҚ ва ТХҚ).
15. Типавой тармоқларнинг меъёрларида қурилиш да ишлашда, қурилиш-монтаж ишларида ва таъмирлаш-қурилиш ишларини бажаришда, бепул махсус кийим, махсус оёқ кийим ва бошқа ишчи ва ҳодимарни ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш.
16. Типавой тармоқларнинг меъёрларида бепул махсус кийим, махсус оёқ кийим ва бошқа ишчи ва ҳодимларни ҳимояловчи воситалар билан алоқа ишчиларини таъминлаш.
17. Ишга кириш вақтида ва ишлаш мабойнида зарарли моддалар таъсирида ва ноқулай иш шароитида ишлаганларни мажбурийи медицина кўригидан ўтказиш.
18. Алоқа объектлари Р Узда ёнғин хавфсизлиги
19. Ўрмон саноати ва ўрмон хўжалигида техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари.
20. Газ хўажалиги хавфсизлик қоидалари.
21. Босим остида ишлайдиган идишарларни хавфсиз ишлаш қоидаси.
22. Эпооксидли смола билан ишлашда санитария қоидаси.
23. “Қурилиш машиналар. Уларни хавфсиз ишлатишга қўйилган умумий талаблари.ССБТ “
24. ССБТ.Қурилиш.Электр хавфсизлик. Умумий талаблари.
25. Юк кўтарувчи кранларни тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари.
26. Электрузагич тизимлари ёнида қурилиш ва монтаж ишларини бажараётгандаги техника хавфсизлиги қоидаси.
27. Метрополитен ва тунеллар қурилишида ишлаб чиқариш санитарияси ва техника хавфсизлиги қоидаси.
28. Алоқа қурилмаларини радиоэшиттириш ва телевидение иншоотларини монтаж қилиш қўлланмаси.
29. Магстрал трубопроводларнинг муҳофаза қилиш қоидаси.
30. Магстрал трубопровод зоналарида қурилишни олиб бориш ишларини муҳофаза қилиш қўлланмаси.
31. Магстрал трубопроводларни қуриш техника хавфсизлик қоидалари.
32. Тракторда, қишлоқ хўжалиги ва махсус машиналарда ишлашдаи техника хавфсизлик қоидалари.
33. Водолаз ишларидаги ягона меҳнат хавфсизлиги қоидаси.
34. “Алоқа тизимлари ва радиофикацияни ер устиэллектротранспортларнинг контакт тармоқлари билан кесишиши. Техник талаблариииии” .
35. Чуқурлик остида ишлаш ва махсус механизмларни ишлатиш ва чуқур ости снарядларини тузилишининг техника хавфсизлиги қоидалари.
36. Дарё кема флотида ишлашда меҳнат хавфсизлиги қоидаси.
37. Электр қурилмаларни қўллаган холда ҳимоя воситаларида тажриба ўтказишни қоидалари.
38. Изоляцияловчи штангаларни оперативда ва ерга улашда ишлатилиши қоидаси.
39. “Алоқа симларни, радиотизимларини станцияларида ерга улашни стационал ўрнатилиши. Қаршилик меъёри”.
40. “ССБТ. Электр пайвандлаш ишлари. Хавфсиз ишлаш умумий талаблари”.
41. Пайвандчиларни аттестациядан ўтказиш қоидалари.
42. Пайвандлашда, металларни эритиш ва қирқишда санитария қоидалари.
43. Йўл ҳаракати қоидаси.
44. Алоқа тизимини муҳофаза қилиш қоидалари.
45. Кучланиши 1000 В. гача бўлган электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидалари.
46. Юқори волтли электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидалари.
47. Шаҳарларда ва саноат корхоналарида шитли ўтиш йўлларини қўллаган ҳолда коллектор тонел иншоотлари қуриш учун ишлаб чиқишда ва ишга қабул қилишдаги кўрсатмалари.
48. Темир йўл, автомобил йўллари ва гидротехника. Меттрополитен тунеллари.
49. Магистраллар ва ички зоналарда алоқа кабел тизимлари ўтказиш ишлари бўйича қўлланмалар.
50. Шаҳар йўлларини қуриш ва таъмирлашда техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаси.
51. Шаҳар электртранспорларининг техника хавфсизлиги қоидалари.
52. Инвертар қурилиш майдонлари ва қурилиш-монтаж ишларини олиб бордиган участкаларни тўсиқлар билан тўсиш.
53. “ССБТ. Ишлаб чиқари ишларини муввофақлаштиршда хавфсизлик. Умумий талаблар” .
54. Кучланиши 400 В.гача частатаси 50 Гц бўлган алоқа кабел тизимларини қуриш ва таъмирлашда техника хавфсизлиги қўлланмалари.
55. “ССБТ Қурилиш. Химояловчи канатлар. Умумий техник талаблар”
МУНДАРИЖА
1.Умумий ҳолат.......................................................................
2 Алоқа кабеллар тизимларини ётқизилиши..................
2.1. Кабел жойлагич ёрдамида кабел ётқизиш..............
2.2. Ботқоқли жойларда кабел ётқизиш........................
2.3. Чўл жойларда ишни ташкил этиш....................
2.4. Доимий музликларда кабел ётқизиш..........................
2.5 Тоғли жойларда кабелни ётқизиш.........................
2.6 Сув тўсиқларидан кабел ётқизиш учун кабел ётқизгичдан фойдаланиш.................................
3. Алоқа кабелари тармоқларини монтаж қилиш ва ўлчаш.
3.1.Кабелни монтаж қилиш.........................................
3.2 Кабелни ўлчаш....................................
3.3. Алоқа кабел симларини изоляциясини кучланишини синовдан
ўтказиш..............
4. НУПни қуриш ва монтаж қилиш ишлари...............................
4.1. НУПни қуриш.....................................
4.2.НУП ускуналарини монтаж қилиш...............................
5. Ер ости қурилиш ишларини кузатиш...................
5.1. Кабел қудуқларини қуриш.....................................
5.2. Тақсимловчи кабел шкафларининг ўрнатиш................
5.3. Кабелларни коррозиядан ҳимоялаш...........................
5.4.Кучланишга эга кабел учун озиқасини масофадан оладиган ва симли эшиттириш кабелга эга қудуқларда ишлаш.........
5.5. Тақсимловчи кабелли шкафлар ёнида ишлаш..................
5.6. Коллекторда ишлаш...................................
5.7. Кичик хажимдаги (тип) (сцепка) коллекторларда ишлаш ва яширин(подполя) техник жойлар..........................
5.8. Кабел ўтказиладиган хонада иш олиб бориш...........................
5.9. Ер ости иншоотларида хавфли газлар борлигини аниқлаш...........
6.Шаҳар шароитида телефон канализациясини қуриш............
6.1. Умумий талаблар..............
6.2.Трубопроводларни ётқизиш................
6.3.Кабелни телефон тармоқлари ўтган канализациядан тортиш.....
7.Алоқа кабелларини ва ҳабаргичлар, таъсирига тушган ўзгарувчан электр токли темир йўл қурилиши..........
7.1.Умумий кўрсатгич...........
7.2 Траншеяларда кабелларни ечиш ва ётқизиш................
7.3. Кабелни монтаж қилишдан олдин текшириш...........
7.4. Иш жойини ва муфтни монтажга тайёрлаш..........
8.Ҳавода турувчи алоқа тармоқларини қуриш..........
8.1. Таянч воситаларини ўрнатиш.........
8.2.Таянчлар билан ишлаш.....................................
8.3. Симларни илиш..........................................
8.4. Симларни пайвандлаш.....................................
8.5. Тармоқ ва симларни демонтаж қилиш........................
9.Алоқа тизимлари ва радиофикация тизимларини контакли тармоқлар ер усти электртранспортлари ва электрузатгичларга яқин ва кесишишган жойларда қуриш ишларини олиб бориш.....................
9.1 Умумий ҳолат.........................................
9.3. Алоқа тизимлари, радиофикацияларини электр узаткич тизимлари билан кесишишини тузилиши......................................
9.4. Алоқа тизимлари, радиофикацияларда ишлашда электр узаткич тизимларини кесишиши ва яқинлашиши ..............................................
10.Стояк тизимларида ишлаш...............................................................
1 Илова ГАЗАНАЛИЗАТОРЛАРИ ЁРДАМИДА ПОРТЛАШ ХАВФИГА ЭГА ГАЗЛАР ВА ЗАРАРЛИ ГАЗЛАР БОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ ИШЛАРИ.........................................................................
ВСН да келтирилган меҳнатни муҳофазасидаги хужжатлар рўйхати...............................................................................................
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан
“Кабел –линия иншоатларини қуришда техника хавфсизлиги” дан
услубий қўлланма
Услубий кўрсатмалар университет илмий-услубий кенгашдида кўриб
чиқилди ва нашр этишга тавсия қилинди
2014 й. 25.06 №_______баённома
Тузувчилар:
Кат.ўқит. : Ф.М. Кодиров
Е.А.Борисова
Асс.: Г.А.Саидова
М.Б. Мирзаева
Муҳаррир : С.Х.Абдуллаева
Мусаҳҳид: проф. А.Абдуазизов