Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси
Тошкент ахборот технологиялари университети
Қодиров Ф.М.
Мирзаева.М.Б
ФАВҚУЛОТДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ-2014
Ушбу маърузалар матнида фавқулодда вазиятларнинг классификацияси, содир бўлиш сабаблари, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг усуллари ва бошқа долзарб масалалар билан бирга Марказий Осиё мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи, уларнинг содир бўлиш сабаблари, фавқулодда вазиятларни олдини олиш, содир бўлганда талофатларини бартараф қилишнинг замонавий усуллари тўғрисидаги маълумотларга, шунингдек, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)нинг куч ва воситалари фаолиятига бағишланган маълумотлар, фуқаро муҳофазасига оид ўқув машқларини тайёрлаш услуби ва ўтказиш ҳақида маълумотлар ёритилган.
Маъруза матини “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанидан ўқиётган талабалар учун мўлжалланган.
МУНДАРИЖА
Кириш ............................................................................................................. |
5-6 |
|
I-БОБ.” Фуқаро муҳофазаси” фавқулодда вазиятларда. |
||
Фуқаро муҳофазасининг ҳозирги замон шароитидаги вазифалари ва аҳамияти.............. |
7-10 |
|
Фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари............................................................................... |
10-16 |
|
Фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Қарорлари........................................................................................................ |
16-20 |
|
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фуқаро муҳофазасига оид меъёрий ҳужжатлари....................................... |
20-22 |
|
Ўзбекистонда фуқаро муҳофазасини ташкил этишнинг умумий тамойиллари................................................................................................... |
22-26 |
|
Фуқаро муҳофазаси тузилмалари................................................................. |
26-28 |
|
Фавқулодда Вазиятлар Давлат Тизимининг тузилиши, вазифалари, куч ва воситалари, иш тартиби....................................................................... |
28-34 |
|
II-БОБ. “Фавқулодда вазиятлар” таснифи. |
||
Фавқулодда вазиятларнинг турлари ва юз бериш сабаблари................... |
34-37 |
|
Табиий офатларнинг турлари ва юз бериш сабаблари............................... |
37-39 |
|
Геологик ва гидрометериологик хавфли ҳодисалар |
39-60 |
|
Гидротехника ишоотларида юз берадиган фавқулодда вазиятларнинг |
60-65 |
|
Транспорт, энергетика, коммунал тизимларидаги авариялар ва ҳалокатлар. Ёнғинлар.............................................................................. |
65-71 |
|
Кимиёвий ва радиоактив хавфли объектлардаги авариялар................... |
71-76 |
|
Эпизоотик ва эпифитотик фавқулодда вазиятлар ва улардан муҳофазаланиш.......................... |
76-79 |
|
Аҳоли ва ҳудудларни техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш........................................................................................ |
79-84 |
|
Одамлар, ҳайвонлар, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, озиқ-овқат ва сувларнинг радионуклеидлар билан заҳарланиш таснифи........................ |
84-86 |
|
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар қўланилладиган ташкилотларда пайдо бўлувчи ўчоқларнинг таснифи.................................................. |
86-88 |
|
Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва иқтисодиёт объектларини хабар қилишни ташкил этиш.................................................................................... |
88-93 |
|
III-БОБ. Фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш. |
||
Фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳимоя қилишнинг асосий усуллари.Аҳолини кўчиришни ташкил этиш ав ўтказиш................... |
93-102 |
|
Фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоотларининг турлари ва улардан фойдаланиш. . Бошпаналар, уларнинг таснифи, ички жиҳозланиши ва тинчлик даврида улардан фойдаланиш......................................... |
102-110 |
|
Радиацияга қарши панажойлар ва уларнинг ички жиҳозланиши. Ер ости қурилмаларидан бошпана сифатида фойдаланиш........................ |
110-114 |
|
Аҳоли ва ҳудудларни террорчилик ҳаракатларидан муҳофаза қилишни ташкил этиш............................................................................................. |
114-116 |
|
Шахсий ҳимоя воситалари, оддий ҳимоя воситаларини тайёрлаш, Терини ҳимоя қилиш воситалари, қўл остидаги воситалардан терини ҳимоя қилиш воситаларини тайёрлаш...................................................... |
116-124 |
|
IV-БОБ. Аҳолини ваҳудудларни замонавий қирғин қуролларидан муҳофаза қилишни ташкил этиш. |
||
Замонавий қирғин қуроллар таснифи.................................................... |
124-127 |
|
Дезактивация, дегезация, дезинфекция. Зарарсизлантириш турлари.......... |
127-133 |
|
V-БОБ. Фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектларида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва олиб бориш. |
||
Қутқариш ва кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг мақсади, мазмуни ва бу ишларга жалб этиладиган куч ва воситалар.......................................... |
133-136 |
|
Зарарланиш ўчоғида кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва олиб бориш хусусиятлари (АЭС ва кимёвий объектлар).................... |
136-140 |
|
Қисман ва тўла санитария ишлови,уни ўтказиш усуллари.................... |
140-144 |
|
Шикастланишларда шошилинч тез тиббий ёрдам. Жабирланишлар таснифи: қон кетиш ..................................................................................... |
144-149 |
|
Суяк синиш. Куйиш...................................................................................... |
149-154 |
|
Совуқ уриш, Иссиқ элитиш, Шикастланишларда махсус ишлов ўтказиш.................................................................................................... |
155-156 |
|
Заҳарланишлар.......................................................................... |
156-164 |
|
VII-БОБ. Фуқаро муҳофазаси бўйича аҳолини ўқитишни ташкил этиш. |
||
Ишчи-хизматчилар ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ўқитишдан мақсад, ўқув машқларининг вазифалари, ўтказиш усуллари............. |
164-168
|
|
Фуқаро муҳофазаси махсус-тактик ўқув машғулотлари ва қўмонданлик-штаб ўқув машғулотларини ташкил этиш, ўтказиш.................................. |
168-176 |
|
Маънавий-руҳий тайёргарликнинг моҳияти, шакиллари, усуллари ва воситалари............................................................................................... |
177-181 |
|
“Фуқаро муҳофазаси”машғулотини ўтказиш услуби............................ |
181-186 |
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................................. |
187-189 |
|
Кириш
“Сиёсатимизнинг асл моҳияти шуки,
аҳолини хавфсизлигини таъминлаш,
уларни турли хил офатлардан ва
фавқулодда вазиятлардан ҳимоя
қилишдир”
Ислом Каримов
Биз яшаб турган сайёрамизни қанчалик биламиз? Унинг сир-синоатларию, офат – талофатларининг сабабини аниқлашга одамзоднинг ақл иродаси етадими? Бу жумбоқлар қайси асрда ўз ечимига эга бўлади?
Илмий-техника тараққиёт, мураккаб ва мукаммал технологик жараён нечоғли жадал суръатлар билан ривожланмасин ҳамон “Коинот-Ер-Инсон-Жамият” ўртасидаги узвий боғликларнинг баъзи тугунлари ечилмаяпти.
Мана шундай муаммолардан бири табиий офатлардир. Кейинги вақтларда сайёрамизнинг турли бурчакларида содир бўлаётган воқеаларни умумлаштириб таҳлил қилсак, табиий офатлар йилдан-йилга ортиб бориб, кенг майдонларни қамраб олаётганлигига яна бир бор амин бўламиз.
Кўпгина давлатларда олиб борилаётган изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, юзага келиши мумкин бўлган ҳодисаларни олдиндан ўрганиш, башоратлаш, унинг негизида огоҳлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқариш, нафақат нохуш вазиятлар келтирадиган иқтисодий зарарни тежаб қолишга, балки инсонлар ўртасидаги шикастланиш кўрсаткичларини пасайтиришга олиб келади.
Биз янги минг йиллик шароитида яшар эканмиз, энг аввало янгича фикрлаш, янгича яшаш шароитига ўтиш лозим. Бу шароитда инсон-табиат-жамият ўртасидаги мувозанатни сақлаш фақат қонунлар устворлиги ва кенг кўламда изланишлар асосида бўлиши мумкин.
Барча фуқаролар томонидан ҳуқуқий меъёрларга риоя этиш, қонун талабларини бажариш, қонунга итоаткорлик демократик фуқаролик жамияти ҳуқуқий маданияти даражасининг кўрсаткичидир.
Президентимиз таъбири билан айтганда биз ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак. Энг муҳими, барча ҳуқуқий давлатлар қатори қонун асосида яшашни ўрганишимиз зарур.
Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг ташкил этилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам фавқулодда вазиятларда аҳоли ҳаёти, соғлигини, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилишдан иборат. Бу вазифани самарали ташкил этиш учун муҳофазанинг қонуний, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, муҳандислик-техник, махсус асосларига эга бўлишимиз зарур.
Қўлингиздаги ушбу ўқув қўлланма Сизни айнан ана шу масалалар билан таништириш мақсадида тайёрланган. Тўпламни тайёрлашдан кўзда тутилган мақсадлардан бири талабаларни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, бундай фавқулодда вазиятларни олдини олиш, уларни бартараф этиш, улардан аҳолини ҳамда ҳудудларимизни муҳофаза қилиш йўллари билан таништиршдан иборат.
Ушбу ўқув қўлланмада табиий офатларнинг келиб чиқиш сабаблари, жўғрофий тарқалиши ва оқибатлари тўғрисида маълумотлар билан бирга, энг муҳими, бундай нохуш вазиятларда одамларнинг ортиқча ҳис-туйғу, ҳаяжонга берилмасдан ва саросимага тушмасдан қилган оқилона ҳатти-ҳаракатлари, амалий тажрибалари қандай бўлиши зарурлиги ишончли далиллар билан келтирилган.
Мазкур ўқув қўлланма иқтисодиёт йуланишидаги ҳамма талабаларнинг саводхонлигини оширишга мўлжалланган бўлиб, баъзи камчиликлардан ҳоли эмаслигини эътиборга олган ҳолда, Сиздан ўз фикр ва мулоҳазаларингизни “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедрасига билдиришингизни сўраймиз.
1-БОБ. ”Фавқулодда вазиятларда” фуқаро муҳофазаси
Фуқаро муҳофазасининг ҳозирги замон шароитидаг вазифалари ва аҳамияти.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг қонуний асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирининг кўрсатма ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатлари ташкил этади.
Бизга маълумки, XX асрнинг 60-йилларидан фуқаро мудофааси тизими фаолият кўрсатиб келган. Унинг асосий вазифаси тинчлик даврида ва уруш шароитида мамлакат аҳолисини ялпи қирғин қуроллари ва бошқа ҳужум воситаларидан ҳимоя қилиш, уруш шароитида иқтисодиёт боъектларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳалокат ўчоқларида қутқариш ва тиклаш ишларини ўз вақтида самарали амалга оширишдан иборат эди.
Лекин аҳоли ҳаётига фақатгина оммавий қирғин қуроллари эмас, балки бошқа хавф-хатарлар ҳам таҳдид солиб турадики, уларни асло назардан четда қолдириш мумкин эмас. Булар турли табиий офатлар, авария, ҳалокатлардир. Содир бўлиб ўтган бир нечта ҳалокатлар (Чернобил атом электр станциясидаги авария, 25 000 одамнинг ёстиғини қуритган Спитак зилзиласи ва бошқ.) фуқаро мудофаасининг ўрни ва вазифаларига бошқача кўз билан қараш керак эканлигини кўрсатиб берди. Фуқаро мудофааси қўшинлари бундай йирик кўламдаги офатларга қарши курашишга тайёр эмас эканлиги, фуқаро мудофааси вазифалари фақатгина ҳарбий давр чегарасида қолишлиги мумкин эмаслиги, улар олдига қўйилган вазифалар кўламини кенгайтириш лозимлиги аён бўлиб қолди.
90-йилларга келиб ядро уруши хавфи камайди, биологик қуроллардан фойдаланиш чеклаб қўйилди, янги-янги замонавий қурол турлари кашф этилдики, улар одамлар учун хавфли бўлмай, балки иқтисодиёт объектларини ишдан чиқаришга қаратилган эди. Буларнинг ҳаммаси фуқаро мудофааси тизими ўрнида янги тизим ташкил этилиши лозимлигини исботлаб берди.
Шу ўринда яна бир масалани ойдинлаштириб олишга тўғри келади. Фавқулодда вазиятнинг ўзи нима, ундан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш деганда нимани кўзда тутиш лозим?
Фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият.
Ватанимиз Президенти томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат туфайли инсон манфаати, инсон қадрияти энг олдинги ўриндадир. Асосий Қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосини ҳам инсон, унинг қадр-қиммати, саломатлиги ташкил этади. Инсоннинг ҳаёти, яшашга бўлган ҳуқуқи Конституция билан муҳофаза қилинади.
Ўзбекитсон Республикаси Президенти фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемия) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистоан Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади, қабул қилган қарорини уч кун мобайнида Ўзбекитсон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади.
Олий мажлиснинг ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ва тўхтатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш киради.
Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг ташкил этилган Фавқуолодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири фавқулодда вазиятларда аҳоли ҳаёти ва соғлигини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилишдан иборат. Бу вазифани самарали ташкил этиш учун муҳофазанинг қонуний, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, муҳандислик техник, махсус асосларига эга бўлишимиз зарур.
Ҳар бир раҳбар, ҳар бир фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасининг ходими техноген, табиий ва экологик фавқулодда вазиятлар юзага келган вақтда вазиятга баҳо беришни, тезлик билан тегишли қарорлар қабул қилишни, қидирув-қутқарув ва шошилинч ишларни ўтказишда бошқарувни амалга ошириш йўлларини билиши ва бу борада юқори малакага эга бўлмоғи керак.
Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш –фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй ҳаракатлари мажмуи.
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш – олдиндан ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берганда эса одамлар соғлигини сақлаш, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш – фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ўтказилиб, одамлар ҳаёти ва соғлигини сақлаш, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар содир бўлган зоналарни халқага олиб, хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган авария-қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишлар мажмуи.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида қўйилган дадил қадамлардан бири – аввал Мудофаа вазирлиги қошида фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг, сўнгра эса шу бошқарма негизида Ўзбекистоан Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1378 сонли Фармони билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилиши бўлди.
Фармон билан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, аҳоли ҳаётини ва саломатлигини, моддий ва маънавий қадриятларни муҳофаза қилиш, шунингдек тинчлик ва ҳарбий даврларда фавқулодда вазиятлар вужудга келганда уларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда зарарларини камайтириш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазирликнинг асосий вазифаларидан бири деб белгиланди.
Аҳоли ва иқтисодиёт объектларини муҳофаза қилишни таъминлашга раҳбарлик қилиш Ўзбекитсон Республикасининг Бош вазирига юклатилган.
Фуқаро муҳофазасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш;
-объектларни ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимоялаш ҳаракатлари ва усулларига ўргатиш;
-бошқарув, хабар бериш ва алоқа тизимларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;
-иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ўтказиш;
-аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш;
-фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмаларининг шайлигини таъминлаш;
-аҳолини умумий ва якка тартибдаги муҳозаланиш воситалари билан таъминлаш;
-аҳолининг ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтидаги ёки шу ҳаракатлар оқибатидаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш;
-радиациявий, кимёвий ва биологик вазият устидан кузатиш ва лаборатория назоратини олиб бориш;
-қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
-ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида зарур кўрган ҳудудларда жамоат тартибини йўлга қўйиш ва сақлаб туриш;
-аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудларнинг ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда вазирлар, давлат қўмиталари ва уюшма бошқарув раислари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари директорлари, раҳбарлари аҳоли ва иқтисодиёт объектлари муҳофаза этишга раҳбар эитиб тайинланадилар.
Маҳаллий ҳокимият органларининг Конституциямиз томонидан белгилаган вазифалари қаторига жумладан қуйидагилар киради:
-қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
-маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳосил қилиш;
-атроф муҳитни муҳофаза қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ташкил этилиши ва бошқарма (бўлим) бошлиқларининг ўринбосарлари жойлардаги ўринбосарлари ҳисобланиши аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасининг иш фаолиятини янада мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлди.
Фуқаро муҳофазаси махсус тадбирлари бажарилишини таъминлаш ҳамда ушбу мақсадларда куч ва воситаларни тайёрлаш учун республика, вилоят, туман, шунингдек объект фуқаро муҳофазаси хизматлари ташкил этилади.
Фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари таркиби, унинг таркибий тузилиши, шунингдек фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолиятининг бошқа масалалари Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан белгилаб қўйилган.
Фуқаро муҳофазаси қўшинларининг фаолияти, уларни бутлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
Сўнгги йилларда Олий Мажлис томонидан янги асрда аҳолининг хавфсизлигини кафолатловчи, фуқаролар масъулияти ва жамият тараққиётининг хуқуқий заминини белгиловчи бир нечта қонунлар қабул қилинди. “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”, “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”, “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг (ОИВ касаллиганинг) олдини олиш тўғрисида”, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”, “Терроризмга қариш кураш туғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Юқорида санаб ўтилган қонунлар ичида 1999 йил 20 августда қабул қилинган “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Ушбу қонун аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодаа вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши ва ривожланишининг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар келтирадиган талафотларни камайтириш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишни мақсад қилиб қўяди.
Қонунда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг барча даражадаги органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан аҳолини ва ҳудудларни фавқулодаа вазиятларда муҳофаза қилишнинг асосий тамойиллари, мақсадлари, вазифалари ва усуллари аниқланиб, мустаҳкамлаб қўйилган. I бўлим “Умумий қоидалар” деб номланиб, ўз ичига 1-5-моддаларни олади. Уларда қонуннинг асосий мақсади, фавқулодда вазиятлар бўйича асосий тушунчалар, қонун ҳужжатлари, муҳофазанинг асосий тамойиллари ва фавқулодда вазиятларга оид ахборотлар қандай бўлиши лозимлиги кўрсатиб берилган.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг асосий тамойиллари инсонпарварлик, инсон ҳаёти ва соғлигининг устуворлиги; ошкоралик; ахборотнинг ўз вақтида берилиши ва ишончли бўлиши; фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чораларининг олдиндан кўрилишидан иборат,
II бўлимда – “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни таъминлаш тизими” (6—14-моддалар) - муҳофаза тизимини ташкил этувчи органлар, уларнинг вазифалари ҳақида сўз юритилади. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ), Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мажбуриятлари белгилаб берилган.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вазифалари 8-моддада келтирилган:
-фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай вазиятларда аҳоли ҳаёти ва соғлигини, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва зарарни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
-аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида махсус дастурлар ишлаб чиқилиши ва илмий-тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этади;
-ўз ваколати доирасида вазирлик ва идоралар, корхона, муассаса ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;
-бошқарув органларининг, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга тайёр бўлишини ташкил этади;
-фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари бошқарувини амалга оширади, бошқарув пунктлари, хабар бериш ва алоқа тизимларини тузади;
-фавқулодда вазиятлар шароитида авария-қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишлар ўтказилишини ташкил этади;
-аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
-ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар бўйича лойиҳалар ва қарорлар юзасидан давлат экспертизаси ўтказилишида иштирок этади;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” деб номланувчи III бўлим қонуннинг асосий бўлими ҳисобланади. Чунки ушбу қонун умуман айни инсонни, унинг ҳаётини, саломатлигини ва шахсий мулкини муҳофаза қилишга қаратилган. Бу бўлимда шахс, жамият ва давлат манфаатлари узвий бирликда кўриб чиқилган.
20-25-моддалар қонуннинг IV бўлимиии ташкил этади. Бу бўлим “Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш”га бағишланган бўлиб, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситалар, фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналар чегараси, қўшимча куч ва воситалар қаердан олинади каби саволларга жавоб беради.
“Якунловчи қоидалар” деб номланувчи V бўлим молиявий ва моддий ресурсларнинг заҳираларини барпо этиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди. Бу ерда шунингдек аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунни бузганлик учун ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар жавобгар бўлишлари таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1999 йил 20 августда қабул қилинган “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини оғишмай амалга ошириш, ҳақиқий хавф-хатар манбаларини ва уларнинг табиатини англаб етиш ҳар бир кишига ўзини юз бериши мумкин бўлган авария, ҳалокат, табиий офатлардан муҳофаза қилинганини сезиш имкониятини бериб, қонун V бўлим 27 та моддалардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 26 майда қабул қилинган “Фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги” қонун ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш даври масалаларига бағишланган. Ушбу қонун фуқаро муҳофазаси соҳасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини, давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ваколатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини белгилайди.
Қонун V бўлим ва 23 моддалардан иборат. I бўлим – “Умумий қоидалар” - бешта моддани ўз ичига олиб, бу моддаларда фуқаро муҳофазасининг асосий тушунчалари, вазифалари, қонун ҳужжатлари, ушбу қонунни бузганлик учун жавобгарлик ва халқаро ҳамкорлик тўғрисида маълумотлар берилган.
Фуқаро муҳофазаси - ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси ақолисини, ҳудудларни, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими.
Фуқаро муҳофазасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш;
-объектларни ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимоялаш ҳаракатлари ва усулларига тайёрлаш;
-бошқарув, хабар бериш ва алоқа тизимларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;
-иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан тадбирлар комплексини ўтказиш;
-аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш;
-фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмаларининг шайлигани таъминлаш;
-аҳолини умумий ва якка муҳофазаланиш воситалари билан таъминлаш тадбирларини ўтказиш;
-аҳолининг ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтидаги ёки шу ҳаракатлар оқибатидаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш;
-радиацион, кимёвий ва биологик вазият устидан кузатиш ва лаборатория назорати олиб бориш;
-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш;
-ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида зарар кўрган ҳудудларда жамоат тартибини йўлга қўйиш ва сақлаб туриш;
-аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга ошириш.
“Фуқаро муҳофазасига раҳбарлик қилиш, давлат органлари ва ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари” деб номланган II бўлимнинг асосий мақсади фуқаро муҳофазасига раҳбарликни амалга оширувчи фуқаро муҳофазаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вазифалари нималардан иборат деган саволларга жавоб беришдан иборат.
Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари III бўлимда келтирилган. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш учун фуқаро муҳофазаси соҳасида етарли билимга эга бўлишлари зарур. Шу сабабли ҳам уларни фуқаро муҳофазаси соҳасида ўргатиш 1б-модда билан умумий ва мажбурий деб белгилаб қўйилган.
IV бўлим – “Фуқаро муҳофазаси хизматлари ва кучлари” - фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш учун зарур хизматлар ва кучлар, тузилмаларнинг таркибини аниқлаб беради.
Ва ниҳоят, V бўлим “Фуқаро муҳофазасини молиявий таъминлаш. Фуқаро муҳофазаси объектлари ва мол–мулки” деб номланган. Бу бўлимда фуқаро муҳофазасини молиялаш, фуқаро муҳофазаси қўшинларининг асосий фондлари, объектлари ва мол-мулки масаласи кўриб чиқилган.
Маълумки, республикамизда мавжуд бўлган гидротехника иншоотларида авария, ҳалокат юз бергудек бўлса, аҳоли ва ҳудудларимизга маълум микдорда хавф туғдириши мумкин. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг XV сессиясида, яъни 1999 йил 20 августда қабул қилинган қонунлардан бири “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида” деб номланди.
Қонун 15 моддадан иборат. Ушбу қонуннинг мақсади гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, уларни реконструкция қилиш, консервациялаш ва тугатишда хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунда гидротехника иншоотлари, фойдаланувчи ташкилот, фавқулодда вазият, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги, хавфсизлик декларацияси, хавфсизлик мезонлари, гидротехника иншооти авария хавфининг йўл қўйиладиган даражаси каби тушунчаларга таъриф берилган. Бундан ташқари қонунда Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари кўрсатиб берилган ҳамда гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назорати ҳақида сўз юритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратиии амалга оширувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлишлари алоҳида белгилаб қўйилган (15-модда).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 31 августда қабул қилинган “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги қонун алоҳида ўрин тутади. Ушбу қонуннинг мақсади радиациявий хавфсизликни, фуқаролар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки, шунингдек, атроф муҳитни ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Фавқулодда вазиятлар ичида ўзининг келтирадиган кулфатлари билан радиациявий авариялар алоҳида ажралиб туради. Бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг инсон соғлигига келтирадиган зарари тезда кўзга кўринмайди. Шунинг учун ушбу қонун аҳоли ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим ўрин тутади.
Ушбу қонун V бўлим ва 28 модадан иборат бўлиб, уларда асосий тушунчаларга таъриф берилган, радиациявий хавфсизликни тартибга солиш, радиациявий хавфсизликни таъминлашга қўйиладиган талаблар, радиациявий авария содир бўлганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилган. Қонуннинг I бўлимида ушбу қонуннинг мақсади, қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар, радиациявий хавфсизликни таъминлашнинг асосий тамойиллари, фуқароларнинг радиациявий хавфсизликни таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаси масалаларига ўрин берилган.
Иккинчи бўлим “Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини тартибга солиш” деб номланади ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳаси давлат томонидан қандай тартибга солинади, назорат қандай олиб борилади, давлат экспертизаси қандай бўлади каби саволларга жавоб беради. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси амалга оширади (8-модда).
“Радиациявий хавфсизликни таъминлашга доир талаблар” III бўлимда (12-22-моддалар) келтирилган. Бўлимда табиий радионуклидлар таъсир этиш чоғида, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда ичимлик сувидан фойдаланишда, тибиий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда хавфсизликни таъминлаш тартиблари ёритиб берилган.
“Радиациявий авария содир бўлганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш”ни IV бўлимдаги 23-25-моддалар баён этади. Бу бўлимда фуқаролар ва атроф муҳит радиациявий авариялардан муҳофаза қилинишлари шартлиги (23-модда) билдирилган ва ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг авария содир бўлган пайтдаги мажбуриятлари (24-модда) келтирилган.
V бўлим – “Якуний қоидалар” халқаро шартномалар, низоларни ҳал этиш ва қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка бағишланган.
Охирги вақтларда юзага келган айрим вазиятлар республикамиз ҳудудида террористик ҳаракатлар ҳам содир бўлиши мумкинлигини кўрсатиб берди. Республикамиз ҳукумати аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун 2000 йил 15 декабрда “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” махсус қонунни қабул қилди.
Қонуннинг мақсади терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, асосий вазифалари этиб шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини қимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат.
Қонун “Умумий қоидалар”, “Давлат органларининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари”, “Террорчиликка қарши операциянинг ўтказилиши”, “Террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш ва жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси” ҳамда “Терроризмга қарши курашда иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий қимояси” деб номланувчи V бўлимдан иборат бўлиб, 31 моддани ўз ичига олади.
Терроризмга қарши курашни амалга оширишда давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар кўмаклашишлари зарурлиги 6-моддада белгилаб берилган.
Терроризмга қарши курашишни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалга оширади (8-модда). Жумладан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш, террорчилар ҳаракат қилаёттан зонада жойлашган алоҳида муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар барқарор ишлашини, шунингдек террорчилик оқибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат Ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тадбирлар ўтказади ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади (14-модда).
“Хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлиги тўғрисида” 2006 йил 28 сентябрь қабул қилинган.23 моддадан иборат бўлиб, мақсади хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Республикамиз ҳукумати томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кундан эътиборан аҳоли хавфсизлигини кафолатловчи, фуқаролар масъулияти ва жамият тараққиётининг ҳуқуқий заминини белгиловчи бир қанча раҳбар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиндики, улар ўз навбатида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни ойдинлаштириб беришга қаратилгандир. Бу ҳужжатлар жумласига Ўзбекистон Ресдубликаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фавқулодда вазиятлар вазирининг қабул қиладиган ташкилий кўрсатмалари ҳам киради.
Фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 апрелда қабул қилинган 143-сонли “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодад вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси тўғрисида сўз юритилган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар туфайли вужудга келган фавқулоддд вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ишларга раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштириб бориш ишларини амалга оишрувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Вазирлик таркибида Вазир (ҳайъат раиси), лавозими бўйича вазир ўринбосарлари, вазирликнинг ҳамда унга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг раҳбар ходимлари бўлган 9 кишидан иборат ҳайъат тузилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига киритилган муҳим муаммоларга оид тавсияномаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун илмий-техника кенгаши ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 декабрда қабул қилинган 558-сонли “Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) тўғрисида”ги қарори. ФВДТ бошқарув органлари, республика ва маҳаллий ҳокимият органларини, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган корхоналар ва муассасаларнинг куч ва воситаларини бирлаштиради ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар юзага келганда аҳоли хавфсизлигини, атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда тинчлик ва ҳарбий даврда давлат иқтисодиётига зарарни камайтиришни таъминлашга мўлжалланган.
Қарорда ФВДТнинг вазифалари, таркибий тузилмаси, ФВДТ раҳбар ва кундалик бошқарув органлари, куч ва воситалари, молиявий ва моддий ресурслар заҳиралари, хабар бериш, алоқа, бошқарув тизимлари, фаолият режимлари кенг, аниқ ва равшан ёритиб берилган. ФВДТ бошқарув органларининг республика, маҳаллий ва объектлар даражасидаги вазифалари белгиланган. Қарорга ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этувчи вазирлик ва идоралар рўйхати илова қилинган бўлиб, улардан ҳар бирининг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги функциялари келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 455-сонли “Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнииг таснифи тўғрисида”ги қарорида мамлакатимиз ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган барча фавқулодда вазиятлар келиб чиқиш характерига ва ўлчамларига кўра таснифлаб берилган.
Фавқулодда вазиятлар характерига кўра табиий, техноген ва экологик ҳамда ўлчамига кўра локал, маҳаллий, республика ва трансчегара фавқулодда вазиятларга бўлинади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимида кадрлар тайёргарлиги масаласи муҳим ўрин тутади.
Аҳолини ва раҳбарлар таркибини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги 427-сонли қарорида баён қилиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда, шунингдек яшаш жойида уларнинг ёшлари ва ижтимоий гуруҳлари бўйича ўтказилиши лозим. Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича тайёргарликдан ўтган фуқароларимиз муҳофазаланишнинг қоидаларини, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини, жамоа ва якка тартибдаги муҳофаза воситаларидан фойдаланиш қоидаларинй билишлари зарур.
Аҳолини фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилишга тайёрлаш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир нечта вазирликлар - Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда фаолият кўрсатишиб келмоқда. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги билимлар аҳоли ўртасида кенг ташвиқот қилиниши, ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши, ўқув қўлланмалари, дарсликлар тайёрланиши талаб этилади.
Тайёргарлик ишларини олиб боришни самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир ўқув йилига ташкилий кўрсатмалар қабул қилинади. Унда умумий ўрта таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий ўқув юртлари, корхона, ташкилот ва муасссасаларда, шунингдек аҳоли манзилгоҳларида алоҳида дастур асосида тайёргарлик ишлари олиб борилиши зарурлиги таъкидланиб, ўрганилиши лозим бўлган мавзуларнинг тахминий рўйхатлари келтирилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топгунга қадар ҳам аҳоли саломатлигини таъминлаш, аҳоли ва ҳудудллрни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига катта ахамият берилган. Бу борада республикамиз ҳукумати томонидан бир нечта қарорлар қабул қилинган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 12 апрелда қабул қилган “Тошқин, сел оқимларини оқизиб юбориш ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ бўлган ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўррисида”ги 201-сонли қароридир.
Маълумки, ҳар йили сел, тошқин, ўпирилиш ва кўчкилар туфайли юзага келадиган фавқулодда вазиятлар катта вайронагарчиликларга сабаб бўлади, республика иқтисодиётга жиддий зарар етказилади, баъзан эса одамларнинг ўлимига сабаб бўлади. Сел, тошқин оқимларини талафотсиз оқизиб юбориш, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида жойларда табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, шунингдек, одамларнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг зиммасига юкланади.
Бундай хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳар йили такрорланиб туришини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шу мазмунда бир қатор қарорлар қабул қилган. 2001 йилнинг 16 мартидаги 132-сонли ва 2002 йилнинг 26 мартидаги 96-сонли, 2003 йилнинг 7 мартидаги 124-сонли қарорлар шулар жумласидандир.
Жойлардаги имкониятлардан бири-муқобил хизматчилар ҳисобига ихтиёрий авария-қутқарув тузилмаларини ташкил қилиш, уларни зарур кийим-кечак, асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва умуман молиявий, моддий-техник заҳираларни тўплаш ишларини ташкил қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ҳал қилинмаган муаммолар қаторига:
-кўчки ва тошқин хавфли ҳудудларидан аҳолини кўчириш;
-сел келиши ҳолатларини олдиндан билиш;
- хавфли жойларда янги қурилишга йўл қўймаслик;
- раҳбар ходимларни ва аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва шу шароитларда хавфли жойларда яшаётган аҳолимизни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида суғурта тизимларидан тўла даражада фойдаланиш муаммолари киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йилнинг 18 январида қабул қилган 32-сонли “Ўзбекистон Республикасида одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш касаллигига қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу мақсадларда самарадорликни ошириш, шунингдек аҳоли яшаш жойларида ит, мушук ва бошқа уй ҳайвонларини сақлашни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган.
Қаровсиз қолган ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни тутиш ҳамда қириб ташлаш ва уларни тайёрлов ташкилотларига фойдаланиш учун етказиб бериш вазифаси шаҳарларда -Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг жойлардаги корхоналарига, қишлоқ жойларда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, унинг ветеринария хизмати органларига, ўзини-ўзи бошқаришнинг маҳалла, овул ва шаҳарча органлари (фуқаролар йиғини)га юклатилади.
“Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида” 2003 йил 13 январ, 15-сонли. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказилиши пайтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилинган.
Давлат стандартлари. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ва иқтисодиёт объектларини табиий ҳамда техноген хусусиятли турли ҳалокатлардан муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар орасида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қаётга тадбиқ этиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Мана шундай муҳим ҳужжатлардан бири Давлат стандартлари ҳисобланади.
Давлат стандартлари ташкилотлар, муассасалар, идоралар ва илмий даргоҳларда иш юритиш, амалда қўллаш бўйича фавқулодда вазиятларнинг ягона тизимига асос яратади. Фуқаро муҳофазаси институти ходимлари томонидан бир нечта стандартлар тайёрланган:
1. ”Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Асосий тушунчаларнинг атамалари ва таърифлари”.
2. “Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Табиий фавқулодда вазиятлар. Атамалар ва таърифлар”.
3. “Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Техноген фавқулодда вазиятлар. Атамалар ва таърифлар”.
4. “Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Фавқулодда вазиятлар мониторинги ва башоратлаш. Атамалар ва таърифлар”.
5. “Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Фавқулодда вазиятлар мониторинги. Асосий қоидалар”.
6. “Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Техноген фавқулодда вазиятлар манбалари. Шикастловчи омиллар ва улар кўрсаткичларининг таснифи ва номенклатураси”.
7. “Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Табиий фавқулодда вазиятлар манбалари. Шикастловчи омиллар. Шикастловчи таъсир кўрсаткичларининг номенклатураси”.
Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари жорий ҳужжатларини ишлаб чиқилган стандарт талаблари асосида мувофиқлаштиришлари ва уларга таяниб иш юритишлари талаб қилинади.
Шундай қилиб, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муқофазасининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи ҳужжатлар билан танишиб чиқдик. Бу ҳужжатлар талабларини чуқур билмасдан туриб фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини самарали амалга ошириб бўлмайди. Ҳар бир раҳбар ходим, ҳар бир фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис бу ҳужжатларни билиб, ўрганибгина қолмай, зарур бўлган вазиятларда улардан келиб чиқадиган талабларни амалда қўллай билиши ҳам лозимдир.
Ўзбекистон Ресупбликаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фуқаро муҳофазасига оид меъёрий ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлик табиий тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш мақсадида 2006 йил 15 февралида “Аҳоли ва ҳудудларни сел тошқинлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлик фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширилиши тўғрисида масъул ходимлар учун Йўриқнома” ишлаб чиқилган.
Ушбу йўриқномада вилоятларга бириктирилган Ҳукумат комиссияси аъзолари вилоятлар ҳокимлари, тегишли вазирлик ва ва идораларнинг вакиллари билан биргаликда жойлардаги энг хатарли ҳудудларда (маҳаллаларда) аҳолини жалб қилган ҳолда ҳудудий тошқинларга қарши комиссияларнинг мажлисларини ўтказишни, хавфли жойларда яшайдиган аҳолига ёзма огоҳлантириш беришни, лозим топилса аҳолидан ёзма тилхат олиниб, тегишли баённомалар расмийлаштирилгандан кейин, туман ва вилоятлар миқёсида тадбирлар ўтказилиб, шундан кейин тегишли қарорлар қабул қилишни таъминлашни лозимлиги ва бундан ташқари ёғин-сочин мавсумини бехатар ўтказиш борасида яна қандай тадбирлар ташкил қилиниши ва ўтказилиши мукаммал баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларни табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ёки содир бўлиш эҳтимоли туғилганида аҳолини хавфсиз жойларга вақтинчалик ҳамда доимий эвакуация қилишни янада такомиллаштириш мақсадида 2006 йил 8 ноябрида “Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар туғилганда аҳолини эвакуация қилиш бўйича Тавсиянома” ишлаб чиқилган.
Ҳозирги кунга келиб бутун жаҳонда, шу жумладан республикамизда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг кескин ортиб бориши, уларнинг кўламларини ўзгаришини назарга олган ҳолда ушбу Тавсияномада ФВДТ ва Фуқаро муҳофазасининг барча тузилмалари ходимларининг республика аҳолисини табиий офат балоларидан ва бошқа хавфлардан муҳофаза қилиш борасида масъулияти ошиб бораётганлиги, аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилиш тадбирларининг ҳозирги замон талабларига мос келадиган даражада ташкил этишлари, бунинг учун қандай тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш лозимлиги баён қилинган.
“Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини оғишмай амалга ошириш, ҳақиқий хавф-хатар манбаларини ва уларнинг табиатини англаб етиш ҳар бир кишига ўзини юз бериши мумкин бўлган авария, ҳалокат, табиий офатлардан муҳофаза қилинганини сезиш имкониятини беради. Шу қонун талабларини бажариш ҳамда республика аҳолисини фавқулодда вазиятлардан огоҳ этиш тадбирларининг янада ижобий томонга ўзгартириш мақсадида 2006 йилда вазирлик томонидан “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш режалари мазмуни ва тизими тўғрисида Тавсиянома” ишлаб чиқилди.
Тавсиянома ФВДТ ва Фуқаро муҳофазасининг барча тузилмаларига фавқулодда вазиятларга тўғри баҳо бериш, уларнинг оқибатларини иложи борича камайтириш, содир бўлган офат ёки фавқулодда вазиятни башоратлаш, талофатларини олдини олишни усуллари борасидаги билимларни янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш корхонари, завод-фабрикаларда, иқтисодиёт объектларида ва иқтисодиётимизнинг бошқа объектларида фавқулодда вазиятларни содир этилишини камайтириш учун яна қандай қўшимча тадбирлар ўтказилиши, катта авариялар, ҳалокатлар, табиий офатларда тўғри ҳаракат қилиш йўллари тўғрисида тузилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 2002 йилда “Фуқаро муҳофазасининг ҳимоя иншоотларини сақлаш Йўриқномаси” ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 август куни қабул қилган “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида “Корхона, бирлашма, ишлаб чиқариш объектлари аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш мақсадида муҳандислик ҳимоя иншоотларини олдиндан қурилишини таъминлашлари ва доимий шай ҳолатга келтиришни лозим” деб кўрсатилган. Қонунда ёзилган мазкур талабларни лозим даражада бажарилишини таъминлаш ҳамда ҳимоя иншоотларини замонавий жиҳозлаш, уларнинг янада ҳимоявий мустаҳкамлик қудратини ошириш ва махсус жиҳозлар билан таъминлашнинг меъёрлари ушбу йўриқномада мукаммал ёритиб берилган.
Содир бўлаётган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, йирик авариялар, фалокатлар талофатларини камайтириш, иқтисодиёт объектларини барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда республика аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган Қонунлар ва меъёрий ҳужжат талабларини бажаришни таъминлашни ташкил этиш ва олиб боришни янада такомиллаштириш борасида 2006 йилда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан “Ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг сув хўжалиги объектларида хавфсизлик декларациянинг асосий талабларига Йўриқнома”си ишлаб чиқилди.
Йўриқномада хавфсизлик декларациясининг асосий вазифаларидан:
-аҳоли ва ҳудудларни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазяитлардан ҳимоя қилиш;
-объектларнинг барқарорлигини таъминлашда хавфсизлик чора-тадбирларига қаттиқ риоя қилишни назорат қилиш;
-фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган махсус заҳира базаларини тўғри яратилишига баҳо бериш;
-фавқулодда вазият содир бўлиш эҳтимоли мавжуд объект ва ҳудудларда ишловчилар ва аҳолини ишончли алоқа воситалари билан таъминлаш ва хабарлаш тизимини такомиллаштириш;
- объектни фавқулодда вазиятлар оқибатларидан хавфсизлигини янада ошириш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш ва бошқа тадбирлар мажмуига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Фуқаро муҳофазасига оид қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бу борадаги меъёрий ҳужжатлари, кўрсатмалари нафақат аҳолини турли нохуш вазиятлардан муҳофаза қилиш, балки Ватанимиз ҳудудларини муҳофазалаш, соғломлаштириш, муқаддас заминни асраб-авайлашдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиб, рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, башоратлаш, талофатларини камайтириш ва содир бўлган нохуш вазиятлар оқибатларини бартараф этиш йўлларини ҳуқуқий белгилаб беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аҳоли ва ҳудудларни турли офатлардан муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш биргина вазирлик ёки битта соҳанинг муаммоси бўлиб қолмай, у умумхалқ муаммоси бўлиб, эзгу мақсадларга эришишда аҳолининг барча қисми ёппасига ҳаракат қилиши лозим.
Ўзбекистонда фуқаро муҳофазасини ташкил этишнинг
умумий тамойиллари
Фуқаро муҳофазаси - ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси тузилмалари асосига қуйидаги тамойиллар киритилган:
-ҳудудий тамойил:
Ўзбекистон Республикаси маъмурий бўлинишига қараб, вилоятлар, шаҳарлар, туманларда фуқаро муҳофазаси бўлимларининг ташкил этилиши;
-ишлаб чиқариш тамойили:
вазирликлар, давлат қўмиталари, трестлар, коорпарациялар, компаниялар, ассосациялар, ташкилотлар ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўлимларининг ташкил этилиши.
Фуқаро муҳофазаси бўйича умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири олиб боради.
Фуқаро муҳофазасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш;
-объектларни ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига тайёрлаш;
-бошқарув, хабар бериш ва алоқа тизимларини ташкил этиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;
-иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан тадбирлар комплексини ўтказиш;
-аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш;
-фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмаларини шайлигини таъминлаш;
-аҳолини умумий ва якка муҳофазаланиш воситалари билан таъминлаш;
-аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатидаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш;
-радиацион, кимёвий ва биологик вазият устидан кузатув ва лаборатория назорати олиб бориш;
-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш;
-ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида зарар кўрган ҳудудларда жамоат тартибини йўлга қўйиш ва сақлаб туриш;
-аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазасини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилган.
Қорақалпоғистон Репсубликаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларида фуқаро муҳофазасига раҳбарлик қилишни тегишли лавозимига кўра фуқаро муҳофазаси бошлиғи бўлган Қрақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари амалга оширади.
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда фуқаро муҳофазасига раҳбарлик қилишни уларнинг лавозимига кўра мазкур органлар ва ташкилотлар фуқаро муҳофазаларининг бошлиқлари бўлган раҳбарлари амалга оширадилар.
Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасига қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-фуқаро муҳофазасининг тегишли режаларини амалга жорий этиш;
-аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
-фуқаро муҳофазаси бўйича тегишли директивалар, буйруқлар, қарорлар ва фармойишлар чиқариш;
-ўз тасарруфидаги ҳудудлар ҳамда ташкилотларнинг кучлари ва воситаларини фуқаро муҳофазаси соҳасидаги тадбирларни ўтказишга жалб этиш;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг аҳоли ва ҳудудларни замонавий қирғин воситалари қўлланиши оқибатларидан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги тадбирларни амалга оширишга оид ҳаракатларни мувофиқлаштириш тегишли ҳудудлар, тармоқлар ва ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси бошлиқлари зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
-фуқаро муҳофазасини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини, уларнинг молиявий ва моддий техника таъминоти тартибини тасдиқлайди;
-тинчлик даврида ва уруш даврида давлат иқтисодиёти фаолият кўрсатиши барқарорлигини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқилишига ва ўтказилишига раҳбарлик қилади;
-ҳудудларни уларда яшаётган аҳоли сонига ва давлат иқтисодиётида муҳим рол ўйновчи ёки аҳоли хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи ташкилотлар мавжудлигига кўра фуқаро муҳофазаси бўйича гурҳларга, шунингдек ташкилотларни давлат иқтисодиётидаги роли ёки аҳоли хавфсизлиги таъсирига кўра фуқаро муҳофазаси бўйича тоифаларга киритиши тартибини белгилайди;
-ҳимоя иншоотларини ва фуқаро муҳофазасини бошқа объектларини барпо этиш тартибини, шунингдек якка муҳофазаланиш воситалари, моддий-техника, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа хил воситалар заҳираларини тўплаш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилайди;
-давлат органлари ва ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Вазирликлар ва идораларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари.
Вазирликлар ва идоралар:
-фуқаро муҳофазасининг тегишли режаларини ишлаб чиқарадилар ва уларнинг амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар;
-ходимларни замонавий қирғин воситаларидан ҳимояланиш усулларига ва уруш даври шароитидаги ҳаракатларига тайёрланиши усулларини ўргатилишини ташкил этадилар;
-замонавий қирғин воситалари таҳдид солганда ва қўлланилганда тармоқ ходимларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширадилар;
-уруш даврида тармоқ ва иқтисодиёт объектларини барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
-ташкилотларни хавфсиз зоналарга эвакуация қилиш режаларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этадилар;
-фуқаро муҳофазаси моддий – техника, тиббий ва бошқа воситалар заҳираларини яратадилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб борилиши ва қўлланишга шай ҳолатда сақлаб турилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
-тармоқ фуқаро муҳофазаси соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар;
-объектнинг фуқаро муҳофазаси аҳволи бўйича белгиланган тартибда ахборот тақдим этадилар;
-хабар бериш тизимини, умумий ва якка тартибда муҳофазаланиш воситаларини вужудга келтирадилар ҳамда уларни доимий шай ҳолатда сақлайдилар;
-фуқаро муҳофазаси ҳолатини назорат қилиб борадилар;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тегишли ваколатларни амалга оширадилар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
-фуқаро муҳофазаси режаларини ишлаб чиқадилар ва уларнинг тегишли ҳудудда амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар;
-тегишли ҳудуддаги ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини ташкил этадилар ва назорат қилиб борадилар;
-фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари тайёрланишини ҳамда шай ҳолатда сақлаб турилишини таъминлайдилар;
-ташкилотлар раҳбарлари ва аҳолининг замонавий қирғин воситалари қўлланилган пайтдаги ҳимояланиш усулларига ўргатилишини ташкил этадилар;
-замонавий қирғин қуроллари қўлланилган шароитда аҳоли ҳаёт фаолиятининг таъминланишини кафолатловчи фуқаро муҳофазасига оид мол-мулк, моддий-техника, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа хил заҳиралар ҳажмларини белгилайдилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб борилиши ва шай ҳолатда сақлаб турилиши учун жавоб берадилар;
-уруш даврида, идоравий бўйсинишидан қатъий назар, ташкилотларнинг барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этадилар амалга оширадилар;
-фуқаро муҳофазаси соҳасида ахборот йиғиш ва алмашиниши, шунингдек замонавий қирғин воситаларининг қўлланилиш таҳдид ёки қўлланилганлиги тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайдилар;
-аҳолини эвакуация қилиш ва бўлиб-бўлиб жойлаштиришга, унинг хавфсиз зоналарга ўрнашиб олинишига тайёргарлик кўриш ҳамда шу ишларни ташкил этиш, даволаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар ишини йўлга қўйиш тадбирларини амалга оширадилар;
-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этадилар ва амалга оширадилар, ўз тасарруфидаги ҳудуддда жамоат тартибини сақланишини таъминлайдилар;
-қонун ҳужатларига мувофиқ бошқа тегишли ваколатларни амалга оширадилар.
Ташкилотлар фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлар.
Ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида:
-фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштирадилар ва амалга оширадилар;
-уруш даврида барқарор ишлашни таъминлаш тадбирларини амалга оширадилар;
-ўз ходимларини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида вужудга келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатишни амалга оширадилар;
-хабар бериш маҳаллий тизимларини яратадилар ва улардан фойдаланишга доимо шай ҳолатда сақлаб турадилар;
-ходимларга фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари учун зарур шароит яратиб берадилар;
-моддий – техника, тиббиёт ва бошқа хил воситаларнинг заҳираларини яратадилар.
Потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларига эга бўлган, шунингдек муҳим мудофаа ва иқтисодий аҳамиятга молик ташкилотлар фуқаро муҳофазаси тузилмаларини яратадилар ва уларни доимо шай ҳолатда сақлаб турадилар. Бундай ташкилотларни белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий қилинади.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги иштироки.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари:
-фуқароларнинг замонавий қирғин воситалари қўлланилган пайтдаги ҳимояланиш усулларига ўргатилишига кўмаклашадилар;
-ҳарбий ҳаракатлар олиб борилиши билан боғлик ёки шу ҳаракатлар оқибатида хавфларнинг юзага келиши таҳдид этган тақдирда тегишли ҳудуддаги фуқаролар хабардор қилинишини ташкил этадилар;
-аҳолининг ҳаёт фаолияти таъминланиши соҳасида тадбирлар тайёрланиши ва бажарилишини амалга оширадилар;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тегишли тадбирларни амалга оширадилар.
“Фуқаро муҳофазаси» объектининг ташкилий структураси.
Иқтисодиёт объектларининг фуқаро муҳофазаси бошлиқлари олдида объектлардаги фуқаро муҳофазаси бўйича тадбирлар ўтказишда, тадбирларни режалаштиришда ижро этувчи, назотратчи ва ҳисобот органлари ҳамда фуқаро муҳофазаси штабларини ташкил этиш вазифаси туради.
Фуқаро муҳофазаси штабининг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:
- объектда фуқаро муҳофазаси тадбирларини узлуксиз бошқаришни ташкил этиш ва таъминлаш;
- ишчилар, хизматчилар ва объект атрофида яшовчи аҳоли пункларини фавқулодда вазиятлар юзага келиши ёки юзага келиш хавфи тўғрисида огоҳлантириш;
- объектнинг фуқаро муҳофазаси режасини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш;
- фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила-аъзоларини ҳимоя этиш ишларини амалга ошириш;
- объектлардаги аҳолини, ишчилар, хизматчилар, тузилмаларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳимоя усулларига ўргатишни ташкил қилиш;
- фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, объектлардаги қутқуриш ва қайта тиклаш ишларига тайёргарликни таъминлаш;
- объектдаги фуқаро муҳофазаси режаси талабларини бажарилишини назорат қилишни ташкил қилиш.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этишда ФВДТ (Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими) органлари қуйидаги тизимлари ҳаракат қилади:
- фуқаро муҳофазаси қўшини;
-тўғридан - тўғри тезкор бўйсиниш ротаси;
-фавқулодда вазиятлар вазирлигинингг шахсий ва тезкор республика махсуслаштирилган кўп тармоқли тузилмалари;
-тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли марказ (ТҲҚРКТМ);
- тезкор ҳаракат қилиш кучлари ва маблағлар;
- ёнғиндан сақлаш хизмати (бу хизмат ходимлари фақат ёнғин содир бўлгандагина эмас, балки ер кўчиши, сув тошқинлари ва бошқа тусдаги фавқулодда вазиятлар натижасида жабрланганларга ёрдам кўрсатади);
- Соғлиқни сақлаш вазирлигида - тезкор вазиятда тиббий ёрдам маркази;
-“Ўзавтойўл” концерни (республиканинг ҳар қандай жойига 3 соат вақт мобайнида аҳолини эвакуация қилиш ва йўлларни тозалаш ишларини олиб бориш учун автомобиллар билан таъминлайди);
- тегишли вазирликлар ва бошқармаларнинг авария - қайта тиклаш ишлари бўйича ҳарбийлашган ва махсуслаштирилган бўлинмалари;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жойлардаги (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимиятлари) қошида ташкил этилган қутқариш хизматлари;
- объектлардаги махсуслаштирилган тузилмалар;
- ҳудудий ва объектлардаги ҳарбийлаштирилган умумий ва махсус вазифага эга бўлган тузилма;
- республика “Қизил ярим ой” ва “Ватанпарвар” жамиятларининг кўнгилли гуруҳлари;
- фуқаро муҳофазаси қўшинлари (Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бириктирилган бўлиб, йирик муҳим муҳофаза ва ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш, содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб борадилар. Бу қўшин уруш ва тинчлик вақтида махсус техника, жиҳозлар, тайёрланган кадрлар талаб қилувчи катта миқёсдаги авария, ҳалокатлар, иқтисодий ҳолатларда авария-қутқариш ва бошқа тиклаш чора-тадбирларда фаолият кўрсатади);
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика махсуслаштирилган тузилмалари авария-қутқариш ва авария-қайта тиклаш доимо шай ҳолатда турадиган кўп тармоқларни тузилмаларни ўз ичига олиб, юқори малакали махсус касб эгаларидан ташкил топган. Бундан ташқари махсус ҳарбий асбоб-ускуналар, замонавий техникалар ва техника воситалари ва 72 соатлик шошилинч қидириш-қутқариш ишларини бажаришга етадиган алоҳида электр-энергия манбалари, махсус кийим-бош, етарли миқдордаги ичимлик суви, сув заҳиралари, озиқ-овқат, ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш учун мўлжалланган бир қатор ишлатилиши мумкин бўлган махсус буюмлар билан таъминланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика махсуслаштирилган тезкор тузилмалари ФВДТ (Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими) нинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чора тадбирлар ва кучларнинг фаолиятини таъминлашга мўлжалланган Ички ишлар вазирлигининг ҳарбийлашган ўт ўчириш республика махсус гуруҳлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тезкор республика тиббий ёрдам маркази, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Тошшаҳарйўловчитранс” давлат ташкилотларининг махсус гуруҳлари, вазирликлар ва бошқармаларнинг таркибий бўлинмаларини ўз ичига олади.
Вазирликлар, концернлар, бирлашма, қўмиталарнинг ҳарбийлаштирилган малакали авария-қутқарув ва бошқа махсус тузилмалари, бўлинмалари фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ўз тасарруфи остидаги объектларда ишлаб чиқариш авариялари ва ҳалокатларини бартараф этишга, фавқулодда вазиятлар шароитларида жабрланганларга ёрдам бериш бўйича махсус вазифаларни ҳал этишга мўлжалланган.
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар содир бўлганда талофатларини мумкин қадар камайтириш мақсадида объектларда Фуқаро муҳофазаси бошлиқлари кимёвий, радиоактив, портлаш хавфига қарши махсус тузилмалар тузадилар.
Ҳудудий ва объектлардаги тузилмалар умумий ва махсус вазифаларни бажарувчи тузилмаларга бўлинади.
Умумий вазифали тузилмаларга қуйидагилар киради:
- ахборот йиғувчи гуруҳ;
- қутқарувчи гуруҳ;
- ишларни механизациялаш гуруҳи.
Махсус вазифали тузилмаларга қуйидагилар киради:
- ёнғинга қарши хизмат;
- тиббий хизмат;
- огоҳлантириш ва алоқа хизмати;
- муҳандислик хизмати;
- техник авария хизмати;
- радиацион ва кимёвий моддаларга қарши курашувчи хизмат;
- транспорт хизмати;
- зарарсизлантириш хизмати;
- аҳоли тинчлигини назорат қилиш хизмати;
- озиқ-овқат ва савдо хизмати;
- беркиниш ва қутқурилиш хизмати;
- ранг ҳимояси хизмати.
Бир қатор объектларда ҳаракатдаги радиацион, кимёвий, тиббий лабораториялар, стационар, ювиниш пунктлари, душли корхоналар, газли зарарсизлантириш хоналари, санитария қайта ишлаш пунктлари, транспорт ва техникани ювиш жойлари, зарарсизлантириш пунктлари тузилади.
ФВДТ Фавқулодда Вазиятлар Давлат Тизимининг тузилиши, вазифалари, куч ва воситалари, иш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23–декабрдаги “ФВДТ (Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими)” тўғрисидаги 558 сонли Қарори фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича жуда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси ФВДТ ҳудудий, функционал ва информацион-бошқарув кичик тизимларидан иборат бўлиб, республика маҳаллий, объект миқёсида учта даражада бўлади.
Ҳудудий кичик тизимлар - 14та. Улар - Қорақалпоғистон Ресиубликасида (1), ҳамма вилоятларда (12) ва Тошкент шаҳрида (1).
Ҳудудий кичик тизимлар ўзларининг маъмурий ҳудудлари чегарасида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатишга мўлжалланган бўлиб, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овулга тўғри келадиган бўғинлардан иборат бўлади.
Функционал кичик тизимлар вазирликлар, давлат қўмиталари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларда ташкил этилади. Бугунги кунда функционал кичик тизимларнинг умумий сони - 22та.
Функционал кичик тизимлар атроф табиий муҳит ва потенциал хавфли объектлар аҳволини кузатиш ва назорат қилишга, шунингдек қарамоғидаги ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлик объектларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатишга мўлжалланган бўлиб, давлат назорати органларидан (назорат -инспекция хизматидан), кичик тизим кучлари ва воситаларидан иборат бўлади.
Ҳудудий ва функционал кичик тизимларнинг вазифалари, ташкил этилиши, куч ва воситаларининг таркиби, ишлаш тартиби ва бошқа масалалари геофизик, табиат - иқлим, функционал ва бошқа шароитларни, шунингдек худди шу кичик тизимдаги потенциал хавфли объектлар ва ҳодисаларни ҳисобга олиб, тизимларнинг ўзи ишлаб чиқадиган, шу кичик тизимлар ҳақидаги тегишли Низомларда белгилаб кўйилади.
Бу Низомларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиб, тегишли кичик тизимларнинг раҳбарлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва идораларнинг раҳбарлари) тасдиқлайди. Информацион-бошқарув кичик тизимини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этади ва у ҳудудий ва функционал кичик тизимлар элементларини ўз ичига олади.
Кичик тизим қуйидагиларга тадбирлар учун мўлжалланган:
1. Потенциал хавфли ҳамма объектлар ва ҳодисалар, шунингдек ҳамма фавқулодда вазиятлар ҳақида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, алмашиш, сақлаш ва тегишли органларга узатиш;
2. Фавқулодда вазиятлар содир бўлгани (содир бўлиш эҳтимоли) ҳақида, фавқулодда вазиятнинг туси, кўлами ва ривожлана бориши, эҳтимол бўлган оқибатлари тўғрисида, фавқулодда вазиятлардаги ҳатти-ҳаракатлар ҳақида ФВДТ нинг раҳбар органларига, кундалик бошқариш органларига, фавқулодда вазиятни тугатиш кучлари ва воситаларига ҳамда аҳолига хабар ва маълумот бериш;
3. ФВДТ кичик тизимлари ва бўғинлари ўртасида, бошқарув пунктлари куч ва воситалари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;
4. Бошқарув пунктларидаги навбатчи-диспетчерлик хизмати ҳаракат қилишига доимо шай бўлиб туриш.
ФВДТнинг ҳар қайси даражасида куйидагилар органлар бўлади:
1. Раҳбар органлари.
2. Кундалик бошқариш органлари.
3. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатиш куч ва воситалари.
4. Фавқулодда вазиятларни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар резерви.
5. Хабар бериш ва маълумот таъминоти (АБТ)тизими.
6. Кимёвий ва бошқа потенциал хавфли объектларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда хабар бериш ва маълумот чекланган тизимлари, шунингдек сув омборлари гидротехника иншоотларидаги сигнализация ва хабар бериш тизимлари.
7. Атроф табиий муҳит ва потенциал хавфли объектлар ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш, фавқулодда вазиятни олдиндан таъминлаш.
8.ФВДТ бошқарув органлари, бошқариш пунктлари, куч ва воситалари фавқулодда вазиятдаги ишларга тайёр туришини таъминлаш.
9. Содир бўлган фавқулодда вазиятлар ҳақида, уларнинг ривожлана бориши, эҳтимол бўлган оқибатлари ва уларни тугатиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида хабар бериш, маълумот йиғиш ва алмашлашни таъминлаш ва назорат қилиш.
10. Авария-қутқарув ва бошқа шошилинч ишлар тадбирлари, жумладан эвакуация тадбирлари бажарилишини таъминлаш, шикастланган аҳоли турмуш кечиришини таъминлаш.
П. Фавқулодда вазиятни тугатишга жалб қилинган вазирликлар ва идоралар, куч ва воситалар ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ишини мослаштириш.
12. Фавқулодда вазиятларни тугатиш молиявий ва моддий ресурслар (идоралар) резервини, шунингдек ФВДТ махсус суғурта фондини ташкил этишга ва улардан фойдаланишга раҳбарлик қилиш.
13. Фавқулодда вазиятлардан шикаст кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш.
14. Фавқулодда вазиятда ўзига қарашли объектлар раҳбарлар таркибини, куч ва воситалари, шунингдек ходимларини тайёрлашни мослаштириб туриш,
15. Ишлаб чиқариш ва технология хавфсизлиги, шунингдек ходимларни фавқулодда вазиятдан муҳофаза қилиш тармоқ нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
16. Авария-қутқариш тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестация қилишни ташкил этиш.
ФВДТ маҳаллий даражадаги бошқарув органларининг асосий вазифалари:
1. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатиш ташкилий ва муҳандислик-техникавий тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатиш мақсадли ҳудудий (вилоят) дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.
3. Вилоят ички алоқа ва хабар бериш тизими, шунингдек бошқариш ва маълумот таъминоти автоматлаштирилган тизимини яратиш ва доимий шайликда тутиб туриш.
4. Маълумотни бошқариш ва узатиш учун вилоятлар ва идоралардаги давлат алоқа каналларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлашган фойдаланишни таъминлаш.
5. Кимёвий ва бошқа потенциал хавфли объектларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда хабар бериш ва маълумот чекланган тизимлари, шунингдек сув омборлари гидротехника иншоотларида сигнализация ва хабар бериш чекланган автомат тизимларини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда яратиш.
6. Атроф табиий муҳитни потенциал хавфли объектлардаги шароитни мунтазам кузатишни ва назорат қилишни таъминлаш.
7. Бошқариш органлари, бошқариш пунктлари, куч ва воситаларнинг фавқулодда вазиятдаги ишларга шай туришини таъминлаш.
8. Содир бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг кўлами ва ривожлана бориши, эҳтимол бўлган оқибатлари, уларни тугатиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида хабар бериш, маълумот йиғиш ва алмашишни таъминлаш ва назорат қилиш.
9. Ҳудудий (вилоятлар) кичик тизимлар куч ва воситалари, шунингдек беркитиб берилган тузилмаларнинг фавқулодда вазиятдаги авария-қутқариш ва бошқа шошилинч ишлар ўтказиш фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолини ишларга жалб қилишни ташкил этиш.
10. Аҳолини эвакуация қилишни (вақтинча кўчириб туришни), эвакуация қилинган аҳолини жойлаштиришни, унинг турмуш кечиришини ҳамда фавқулодда вазият тугатилгандан кейин доимий турар жойларига қайтарилишини режалаштириш ва амалга ошириш.
11. Аҳоли пунктлари ва хўжаликларда яшовчиларни жиддий хавф зоналаридан хавфсиз жойлардаги доимий яшаш жойига кўчириш ва уларнинг хаёт фаолиятини ҳар томонлама таъминлаш.
12.Фавқулодда вазиятни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар резервларини яратиш.
13. Фавқулодда вазиятдан шикаст топган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирлари ни амалга ошириш; фуқаролар, уларнинг турар жойлари ва мулкларини максадли суғурта қилишни ташкил этиш.
ФВДТ объект даражасидаги бошқариш органларининг асосий вазифалари:
1. Фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва уларни тугатиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш, объектларнинг фавқулодда вазиятда ишлаши ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш.
2. Кимёвий ва бошқа потенциал хавфли объектларда хабар бериш ва маълумот чекланган тизимлари, шунингдек гидротехник иншоотларидаги сигнализация ва хабар бериш чекланган автомат тизимларни яратиш ишларини ташкил этиш.
3. Бошқарув органлари, объект куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятдаги ишларга шай туришини таъминлаш.
4. Содир бўлган фавқулодда вазият ҳақида хабар беришни, маълумот йиғишни таъминлаш ва назорат қилиш, фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ривожлана бориши, эҳтимол бўлган оқибатлари ҳақида, уни тугатиш учун кўрилаётган чоралар ва қандай ёрдам кераклиги тўғрисида юқори органларга ахборот узатиб туриш.
5. Авария-қутқариш ва бошқа шошилинч ишларга, шу жумладан объектлар ходимларини эвакуадия қилишга раҳбарлик қилиш.
6. Фавқулодда вазиятни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар резервларини яратиш.
7. Объектларнинг раҳбарлар таркиби, куч ва воситалари, шунингдек ходимларини фавқулодда вазиятдаги ишларга тайёрлашни ташкил этиш.
ФВДТнинг фавқулодда вазиятни тугатиш кучлари ва воситалари:
1. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари.
2. Бевосита ва билвосита Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезкор ихтисослашган республика тузилмалари.
3. Вазирликлар ва идораларнинг ҳарбийлашган ва профессионал ихтисослашган авария-қутқариш ва авария қайта тиклаш бўлинмалари.
4. Маҳаллий ҳокимият органларининг (Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг) тузилмалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кутқарув командалари.
5. Объектларнинг ихтисослашган тузилмалари.
6. Ҳудудлар ва объектларнинг ҳарбийлашган умумий ва махсус тузилмалари.
7. Қизил Ярим ой жамиятининг кўнгиллилар отрядлари (командалари, гуруҳлари), «Ватанпарвар» МКТ (мудофаага кўмаклашув ташкилоти).
ФВДТнинг раҳбар органлари - бу аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятдан муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилиш ваколати доирасига кирадиган қуйидаги давлат бошқарув органлари, маҳаллий ҳомият органлари ва объектлари маъмуриятлари:
а) Республика даражасида - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, атроф-муҳит ҳолатини ва потенциал хавфли объектлар ҳолатини кузатиш ва назорат қилишга масъул вазирликлар ва идоралар, шунингдек таркибида кимёвий, портловчи, ёнгин хавфи бор ва бошқа хавфли объектлар;
б) Маҳаллий даража - Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари;
в) Объект даражасида-корхоналар (муассасалар, ташкилотлар) маъмуриятлари.
ФВДТ, унинг кичик тизимлари ва бўғинлари ишлашини ташкил қилиш учун, фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш юзасидан уларга юклатилган вазифаларни бажаришга шай туриш учун масъулият тўлалигича тегишли раҳбар органларга юклатилади.
ФВДТнинг кундалик бошқариш органлари - бу ФВДТ нинг тегишли ҳудудий ва функционал кичик тизимларини ва уларнинг бўғинларини ҳар куни бевосита бошқариб турадиган бошқарув органлари бўлиб, улар қуйидагнларни ўз ичига олади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар бошқармалари.
2. Шаҳарлар ва туманларнинг фавқулодда вазиятлар бўлимлари.
3. Объектларнинг фавқулодда вазиятлар бўлимлари (шўъбалари ёки махсус тайинланган мансабдор шахслари).
4. Вазирликлар ваидораларнинг давлат назорат органлари (назорат-инспекция хизматлари).
5. Вазирликлар ва идораларнинг фавқулодда вазиятлар бўлимлари (шўъбалари ёки махсус тайинланган шахслари).
6. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг танглик вазиятларини бошқариш маркази.
7. ФВДТ раҳбар органларининг заҳирадаги бошқариш пунктлари (ЗБП).
8. Фавқулодда вазиятлар бошқармаларинннг (бўлимларининг) тезкор-навбатчи хизматлари.
9. Вазирликлар, идоралар ва объектларнинг навбатчи-диспетчерлик хизматлари. ФВДТ нинг кундалик бошқариш органлари доимий дискология пунктларида, шаҳардаги ва шаҳар ташқарисидаги ЗБП (Заҳирадаги бошқариш пунктлари) да жойлаштирилиб, табелдаги тегишли хабар бериш воситалари, бирламчи маълумотни қайта ишлаш ва узатиш воситалари билан жиҳозланади, ҳамда уларга юклатилган вазифаларни бажаришга доимий шайликда сақланади.
ФВДТ республика даражасидаги бошқариш органларининг асосий вазифалари:
1. Табиий турдаги фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини максимал камайтирадиган чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар шароитида иқтисодиёт тармоқлари ва потенциал хавфли жуда муҳим объектлар барқарор ишлашини таъминлаш .
2. Потенциал хавфли объектлар учун техник ҳужжатлар суғурта фонди яратиш ишларини ташкил этиш.
3. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза килиш соҳасидаги мақсадли ва илмий-техникавий республика дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
4.Марказлашган хабар бериш республика тизимини, шунингдек маълумот таъминлаш ва бошқариш автоматлаштирилган тизимини яратиш ва доимий шай туриш.
5.Маълумотни бошқариш ва узатиш учун давлат идоралар алоқа каналларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлашган фойдаланишни таъминлаш.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш, улар юзага келганда зиён ва зарарнинг миқдорини камайтириш бўйича олдиндан чоралар кўриш мақсадида ҳаракат қилишнинг республика, идора режалари, ҳокимликлар ва объектларнинг ҳаракат қилиш режалари, шунингдек ФВДТнинг барча даражадаги ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш режалари ишлаб чиқилади.
ФВДТ ҳаракатларини режалаштиришга ташкилий-услубий раҳбарликни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалга оширади.
2-БОБ. “Фавқулодда вазиятлари” таснифи.
Фавқулодда вазиятларнинг турлари,
юз бериш сабаблари.
Фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият.
Ҳар бир фавқулодд вазият рўй бериш жойи, сабаби, кўлами, у билан боғлиқ бўлган моддий зарар ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради.
Ҳозирги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири фавқулодда вазиятлар, талофатлар, авариялар, фалокатлар ва турли-туман офатларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини башоратлаш, олдиндан давлат органлари ва аҳолини яқинлашиб келаётган офатдан огоҳ этишдан иборатдир.
Фавқулодда вазиятлар уларнинг вужудга келиш сабабларига (манбаларига) кўра тасниф қилинади ва ушбу вазиятларда зарар кўрган одамлар сонига, моддий зарарлар миқдорига ва кўламига (ҳудудлар чегараларига) қараб локал, маҳаллий, республика ва трансчегарали турларига бўлинади.
Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар
1.Хавфли геологик ҳодисалар:
-одамлар ўлимига, маъмурий ишлаб чиқариш биноларини, технологик асбоб ускуналарининг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари ва инфраструктура тизимларининг, ижтимоий йўналишдаги биноларнинг ва уй-жойларнинг турлича даражада бузилишига, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келган зилзилалар;
-одамлар ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ва хавфли ҳудуддан одамларни вақтинча кўчиришни ёки хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчиришни талаб қилувчи ер кўчишлари, тоғ ўпиришлари ва бошқа хавфли геологик ҳодисалар.
2. Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар:
-одамлар ўлимига, аҳоли пунктларини, саноат ва қишлоқ хўжалик объектларини сув босишига, инфратузилмалар ва транспорт коммуникациялари, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирлари ўтказилишини талаб қиладиган сув тошқинлари, сув ўпиришлари ва селлар;
-аҳоли пунктларини, санаторий, дам олиш уйларидаги, соғломлаштириш лагерларидаги одамларнинг, туристларнинг ва спортчиларнинг жароҳатланишига ва ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган қор кўчкилари, кучли шамоллар (довуллар), жала ва бошқа хавфли гидрометеорологик ҳодисалар.
3. Фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар:
-ўлат, вабо, сарғайма, иситма каби сийрак учрайдиган касалликларни келтириб чиқарган алоҳида хавфли инфекциялар;
-одамларда учрайдиган юқумли касалликлар риккетсиялар-эпидемик тошмалар, терлама, Бриль касаллиги, Ку-иситма;
-зооноз касалликлар-Сибир яраси, қутуриш;
-вирусли инфекциялар –ОИТС;
-эпидемия-алоҳида хавфли инфекцияларга тегишли бўлмаган, юқиш манбаи битта ёки юқиш омиллари бир бўлган одамларнинг гуруҳ бўлиб юқумли касалланиши, бир аҳоли пунктида -50 киши ва ундан ошиқ;
-аниқланмаган этиология билан гуруҳ бўлиб касалланиш -20 киши ва ундан ошиқ;
-ташҳиси аниқланмаган безгак касаллиги- 15 киши ва ундан ошиқ;
-ўлим ёки касалланиш даражаси ўртача статистик даражадан 3 баравар ва ундан ошиқ бўлган вазият;
-заҳарли моддалар билан заҳарланиш- жабрланганлар сони -10 киши, вафот этганлар сони – 2 киши ва ундан ошиқ;
-озиқ-овқатдан оммвий заҳарланиш –жабрланганлар сони – 10 киши, вафот этганлар сони 2 ёки ундан ошиқ;
-эпизоотия – ҳайвонларнинг умумий қирилиб кетиши ёки касалланиши;
-эпифитотия- ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлиши.
Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар
1.Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлик вазиятлар:
-ҳалокатли кўчкилар – фойдали қазилма конларни қазиб чиқариш чоғида ер остига ишлов бериш ва инсоннинг бошқа фаолияти натижасида пайдо бўлувчи ер юзасининг ўпирилиши, силжиши;
-тупроқ ва ер остининг саноат туфайли келиб чиққан токсикантлар билан ифлосланиши, оғир металлар, нефт маҳсулотлари, шунингдек иқтисодиёт тармоқларидаги ишлаб чиқаришда одамларнинг соғлиги учун хавф солувчи концентрацияларда қўлланилган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар мавжудлиги.
2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлик бўлган вазиятлар:
-ҳаво муҳитининг қуйидаги ингредиентлар билан экстремал юқори ифлосланиши:
-олтингугурт диоксид, диоксид ва азотли оксид, углеродли оксид, қурум, чанг ва одамлар соғлигига хавф солувчи концентрацияларда антропоген тусдаги бошқа заҳарли моддалар;
-катта кўламда кислотали зоналар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши;
-радиациянинг юқори даражада бўлиши.
3. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлик вазиятлар:
-ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқавалари: нефт маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши;
-бинолар, муҳандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар даражасининг ошиши;
-сув манбалари ва сув олиш жойларининг заҳарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувининг кескин етишмаслиги.
Локал, маҳаллий, республика а трансчегарали фавқулодда вазиятлар
1.Локал фавқулодда вазиятга вазият натижасида 10 дан ортиқ бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароити бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият содир бўлган кунда энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқ бўлмаганни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси ишлаб чиқариш объекти ёки ижтимоий мақсадли объект ҳудуди ташқарисига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
2. Маҳаллий фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 10 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқни, бироқ 0,5 миллион бараваридан кўп эмас, ташкил этадиган фавқулодда вазият зонаси аҳоли пункти, шаҳар, туман, вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
3. Республика миқёсидаги фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 500 дан ортиқ одам жабрланган, ёхуд 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолияти бузилган, ёхуд моддий зарар энг кам иш ҳақи миқдорининг 0,5 миллион бараваридан ортиқни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси вилоят ташқарисига чиқадиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
4. Трансчегарали фавқулодда вазиятга оқибатлари мамлакат ташқарисига чиқадиган, ёхуд фавқулодда вазият чет элда юз берган ва Ўзбекистон ҳудудига дахл қиладиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
Ўзбекистон Республикасида асосан техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан-кимёвий хавфли объектларда, энергетика тизимларида, гидротехника иншоотларида, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида, газ саноатларида ва транспорт воситалари билан боғлик авриялар ҳамда табиий турдаги фавқулодда вазиятлар-геологик хавфли ҳодисалар (зилзилалар, ер кўчиши, тоғ жинсларининг кўчиши, қор кўчиши) ва гидрогеологик хавфли ҳодисалар (сув тошқинлари, сув тўпланишлари, сел)лар кўпроқ учраб туради (ўқув қўлланмасининг кейинги бобларида юқорида қайд этилган турдаги фавқулодда вазиятларга кенгроқ тўхталиб ўтамиз).
Республикамиз ҳудудларида учрайдиган табиий офатларнинг ҳосил бўлишида геофизик, геологик, гидрогеологик, атмосфера ва бошқа омиллар асосий ўринни эгаллайди. Улар оқибатида ҳаёт хавфзлиги бузилади, инсонлар нобуд бўлади, иқтисодиёт объектларига турли даражада моддий зарар етказилади.
Табиий офатларнинг турлари ва юз бериш сабаблари
Табиий офатлар тўғрисида аҳоли етарли маълумотга эга бўлиши учун уларнинг турларига алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг махсус қарорига мувофиқ табиий хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар қуйидаги бўлимларга бўлинади:
1. Зилзила, ер кўчиши ва ер ўпирилиши.
2. Гидрометрологик: сув тошиши ёки босиши, сел, қор кўчкиси, кучли шамоллар, довуллар, жала, ёмғир.
Жамият, техника, технология ва дунё цивилизациясининг тараққиётига қарамасдан дунё борган сари табиий офатлар хавфига нисбатан заиф бўлиб бормоқда. Табиий офатлар сони эса йилдан йилга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда биз дунёнинг кўп ҳудудларида турли кўринишдаги авариялар, табиий офатлар ва техноген тусдаги офатларнинг содир бўлишига гувоҳ бўляпмиз.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг ташкил этилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам фавқулодда вазиятларда аҳоли ҳаёти ва соғлигини, моддий ва маънавий бойликларини муҳофаза қилишдан иборат.
Табиий офатлар содир бўлиши оқибатида зарарланиш фавқулодда вазиятларнинг қуйидаги кўринишларини, яъни бузилиш, ёнғин чиқиши, сув тошқини, турар жой иншоотларининг кўчки, ер ўпирилиши, қор кўчкиси, сел қуйқумлари остида қолиб кетиши ва ҳ.к. билан характерланади.
Табиий офатларнинг энг даҳшатлиси зилзила ҳисобланади. Охирги 50 йил ичида бўлиб ўтган кучли зилзилалар ичида вайронагарчилик ва қурбонлар миқёсига кўра Чили, Сан-Франциско, Токио, Ашгабот ва Арманистон, Тошкентдаги, Эрон ва бошқалар ажралиб туради. 1948 йилги Ашгабот (100 минг одам ҳалок бўлган, зилзиланинг кучи 8-9 балл) зилзиласидан кейинги энг даҳшатли фожеа Спитак зилзиласи номини (унда 30 минг одам ҳалок бўлган) олди. У 1988 йилнинг 7 декабр куни содир бўлди. Дастлабки кучли силкинишнинг ўзида 20 мингли Спитак шаҳри ва унинг атрофидаги бир неча қишлоқлар бутунлай яксон бўлди. 200 мингли Ленинакан шаҳрининг замонавий биноларининг ярмидан кўпи қулади ёки тиклаб бўлмайдиган аҳволга келди. 120 мингли аҳолиси бўлган саноат маркази бўлмиш Кировакан шаҳри ва шаҳар атрофида жойлашган катта қишлоқлари кучли талофат топди.
Японияда 2011 йил 11 мартда 9 балли кучли ер қимирлаши рўй берган. Унинг эпицентри йирик Сендай шахрининг марказида жойлашган бўлиб, жуда катта кўламдаги муҳандислик ва коммунал иншоотларнинг вайрон бўлишига, уй-жойларни бузилишига олиб келди. Бу офат натижасида уйларнинг бузилган бўлаклари остида 30 минг одам нобуд бўлган ва бедарак йўқолган, минг-минглаб оилалар уй-жойсиз қолган.
1995 йил 27 майда Россия давлатининг Нефтегорск шаҳрида (8 балл кучланишга эга бўлган ўта кучли ер силкиниши содир бўлди. Маълумотларга кўра унинг оқибатида шаҳардаги 95 фоиз ошиқ иншоотлар вайрон бўлган ва 1841 нафар фуқаро нобуд бўлган.
Республикамиз ҳудудларида учрайдиган табиий офатларнинг ҳосил бўлишида геофизик, геологик, гидрогеологик, атмосфера ва бошқа омиллар асосий ўринни эгаллайди. Улар оқибатида ҳаёт хавфзлиги бузилади, инсонлар нобуд бўлади, иқтисодиёт объектларига турли даражада моддий зарар етказилади.
Геофизик омиллар - ернинг физик хусусияти (магнит, электр, гамма фаоллик, иссиқлик ва бошқ.) натижасида юзага келадиган турли нохуш вазиятлар мажмуасини содир этади.
Геологик омиллар - ернинг пайдо бўлиши билан боғлик бўлган ва ҳозирги вақтгача давом этиб келаётган ички ва ташқи (эндоген ва экзоген) кучлари таъсирида пайдо бўладиган хавфли жараёнларни юзага келтиради.
Гидрогеологик омиллар - ер ости ва устидаги сувлар (гидросфера) таъсирида бевосита юзага келадиган нохуш вазиятлар тушунилади.
Атмосфера омиллари - ернинг атмосфера қатламидаги ўзгаришлар (иқлим, об-ҳаво, ифлосланиш, азон қатлами ва бошқ.) натижасида хавфли ҳолатлар пайдо бўлишига олиб келади.
Республикамиз ҳудудларида ҳар тўртала гуруҳга тааллуқли хавфли ҳалокат ва жараёнлар учраб туради. Улардан зилзила, кўчки, ўпирилиш, сув тошқини ва селлар нисбатан кўпроқ учрайди. Кейинги вақтларда олинаётган маълумотлар, олиб борилаётган тадқиқот ишлари ва кузатув натижалари йилдан-йилга табиий офатлар сони ортиб бораётганлигини тасдиқламоқда. Айниқса, кўчки, тошқин ва селлар миқдорий жиҳатдан юқори кўрсаткични эгаллаб турибди. Масалан, 1999 йили республикамизда 600 га яқин кўчки, сел ва тошқинлар рўй берган бўлса, бу рақам 1997 йилга нисбатан 3,5 ва 1996 йилга нисбатан 6 баробар ортганлигини кўриш мумкин.
Уларнинг аксарият қисми Фарғона, Сурхондарё, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида, яъни тоғли ва тоғ олди ҳудудларида учрамоқда.
Геологик ва гидрометеорологик хавфли ҳодисалар.
Геологик хавфли ҳодисалар.
Зилзила одамлар ўлимига, маъмурий-ишлаб чиқариш биноларининг, технологик асбоб-ускуналарнинг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари тизимларининг, уй-жойларнинг турли даражада бузилишига, ишлаб чиқариш ва инсонлар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келади.
Кўчки, ўпирилиш, тупроқ емирилиши инсонлар ўлими, хўжаликларга шикаст етишига, одамларни хавфсиз жойга кўчирилишига сабаб бўлади.
Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар.
Қор кўчиши, кучли шамол (довул), жала каби об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида турли дам олиш масканларига, сайёҳлар ва спортчиларнинг жароҳатланишига, аҳоли пунктларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлувчи нохуш вазиятлар мажмуаси.
Сел, сув тошқини, тўпланиши оқибатида фаровон ҳаётни издан чиқарувчи, аҳоли турар жойларига, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларига жиддий таъсир кўрсатиши натижасида шошилинч кўчириш тадбирлари билан тугалланадиган хавфли вазиятлар.
Юқорида қайд қилинган табиий офатлар содир бўлиш кўлами, яъни улар қамраб олган ҳудудларнинг катталигига қараб локал, маҳаллий, республика ва трансчегарали турларга бўлинади.
Қуйида геологик ва гидрометеорологик хавфли ҳодисалар юзага келтирадиган табиий офатларнинг тафсилотлари ва хусусиятларини кенгроқ мушоҳада қиламиз.
Зилзила
Зилзила - табиатда содир бўладиган энг хавфли ҳодисаларнинг биридир. ЮНЕСКО маълумотига кўра зилзила - юзага келадиган иқтисодий зарар ва инсонлар ҳалокати бўйича табиий офатларнинг ичида биринчи ўринни эгаллайди.
Ҳақиқатда зилзила даврийлиги бир неча ўн йилларни қамраб олсада (айрим вақтларда 100 йилларни), у рўй берган қисқа (10-15 сония) муддат ичида бир неча минглаб аҳолига эга бўлган шаҳарларни вайрон қилиш қудратига эга. Шунга қарамасдан кишилар бундай хавф остида эсанкираб қолмасдан, унинг оқибатларини бартарф қилишга, шикастланганларга ёрдам беришга ошиқадилар ва харобалар ўрнида янада замонавийроқ масканлар барпо этадилар.
Аввало, зилзила тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлиш учун ўтмишдаги ва ҳозирда бўлаётган зилзилаларнинг статистик кўрсаткичларига эътиборни қаратсак.
Зилзилани қайд қилиш бундан тўрт минг йил аввал бошланган бўлиб XXI асрга қадар 671 та ҳалокатли зилзилалар қайд қилинган. Шулардан 82 таси XX асрга тўғри келади. Зилзилаларнинг даврийлигига эътибор берадиган бўлсак, бир йилда 8 балли (Рихтер шкаласи бўйича) зилзила битта; 7-7,9 балли - 18 та; 6-6,9 балли - 120 та бўлиши кузатилган. Нисбатан кучсиз бўлган зилзилалар кўпроқ учрайди, яъни 3-4 балли зилзила бир йилда 49 мингтагача бўлиши аниқланган.
Биргина XX аср якунида юз берган Эрон (1990) зилзиласида 50 минг, Туркиядаги (1999) зилзила чоғида 45 мингдан ортиқ одамнинг жабрланиши табиий офатлар ичида энг кам тарқалган зилзила нечоғли катта кучга эга эканлигидан далолат беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақилликка эришганимиздан сўнг Ўзбекистон қутқарувчилари биринчи марта халқаро миқёсда Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этишда қатнашиб келишди. Кўпгина давлатлар қатори (60 дан ортик) юртимиз қутқарувчилари ҳам бу инсонпарварлик тадбирида уюшқоқлик, юқори малака ва тезкор ҳаракат қилишда дунёнинг етакчи давлатлари қутқарувчилари билан бирга жонбозлик кўрсатишди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли тез ҳаракт қилиувчи республика кўп тармоқли марказнинг қуткарувчилари илк бор Ватанимиз байроғи остида энг кучли ва ҳалокатли табиий офатни оқибатларини бартараф қилиш тадбирларида мардонавор туриб, халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикасининг обрўсига салмоқли ҳисса қўшдилар. Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида жабрланганларни қидириб топиш, уларни хавфсиз жойларга олиб чиқиб тўплаш ишларида кўпгина мамлакатлар қутқарувчилари тажрибасидан қолишмаслигини амалда исботлаб беришди.
Ҳақиқатда зилзила даврийлиги бир неча ўн йилларни қамраб олсада (айрим вақтларда 100 йилларни), у рўй берганда қиска (10-15 сония) муддат ичида бир неча минглаб аҳолига эга бўлган шаҳарларни вайрон қилиш қудратига эга. Бундай вазиятларда фуқаролар табиий офат оқибатларидан эсанкираб қолмасдан, унинг оқибатларини бартараф қилишга, шикастланганларга ёрдам беришга, уларга малакали шошилинч биринчи тиббий хизмат кўрсатиш усулларини мукаммал эгаллаб олишлари муқсадга мувофиқдир.
Аксарият ҳолларда зилзила бўлиб ўтгандан сўнг хавф тўғрисидаги тасаввуримиз кейинги зилзилагача сўниб боради. Яъни, фақат зилзила содир бўлганидагина унга тайёргарлик кўриш, маълум чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида ўйлаб қоламиз. Ваҳоланки, Ўзбекистон замини юқори сейсмик фаоллашган зонада бўлганлигини эътиборга олган ҳолда зилзила тўғрисида аҳолига етарли маълумот беришнинг ўзи шу хавфнинг олдини олиш борасида бажарилиши лозим бўлган тадбирларга катга ҳисса қўшишга олиб келади.
Муаммонинг муҳимлигига Президентимиз Ислом Каримов ҳам эътибор бериб “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида шундай ёзадилар: “Ўзбекистон сейсмик жиҳатдан фаол зонада жойлашган бўлиб, табиий фалокатларнинг аччиқ оқибатларини бир неча бор бошдан кечирган. Шу сабабли олиб борилаётган тадқиқотларнинг етакчи йўналишларидан бири сейсмология ва иншоотларнинг зилзилага бардошлиги бўйича назарий ва амалий ишлар ҳисобланади”.
Шу мақсадда зилзиланинг юзага келиш сабаблари, тарихи ва ҳозирги вақтдаги географик ўрни тўғрисида батафсил маълумот берамиз.
Аввало, зилзиланинг юзага келиш сабаблари турлича бўлиб, ҳозирги вақтда мукаммал ўрганилган. Лекин замонавий илм-фан тараққиёти қачон, қаерда, қандай кучланишда ер силкиниши бўлади, деган саволга ҳамон тўлиқ жавоб беролмаяпти. Муаммонинг ўзига яраша объектив сир-синоати ва ҳали-ҳамон мавҳум томонлари мавжуд. Ўйлаймизки, бу саволларга XXI асрда албатта жавоб топилади.
Ернинг пайдо бўлиши ва унинг ривожланиш босқичлари билан, албатта, ер силкинишлари узвий боғликдир. Ер бўлакларининг ҳаракати туфайли зилзилалар бўлган ва ҳозирги вақтда ҳам бўлиб турибди. Ернинг литосфера бўлаклари ва муҳим сейсмик зоналари харитасига назар солсак уларнинг деярли устма-уст тушишини кўрамиз.
Бунинг сабаби нимада?
Асосий сабаб, ер блоклари бўлинган жойларда (океан ўрта тоғликлари ва қуруқлик блоклари туташган жойларда) кескин ер ҳаракати бўлганлиги учун, шу жойларда ер тебраниши кузатилади. Ер блоклари ҳаракатининг сабаблари мураккаб жараён бўлиб, улар ер ичкарисидаги қовушқок иссиқ модда (мантия)нинг ҳаракатидан, ер айланма ҳаракати натижасида ҳамда иссиқлик конвекцияси натижасида, океан ва тоғликларда ер ички моддаларининг юқорига оқиб чиқиши ва бошқа омиллар натижаснда содир бўлади.
Ватанимиз ҳудудларида эса нисбатан ҳаракатчан тоғлар жойлашгани учун сейсмик ҳолат фаол ҳисобланади. Юқорида қайд қилинган блоклардан Ҳинди-Хитой плитаси Евросиё плитаси билан тўкнашган жойда Тянь-Шань ва Помир тоғлари вужудга келган. Ҳозирги замон ер ҳаракатлари бу жойларда кескин ва фаол бўлгани учун шу майдонларда ер қимирлашлари нисбатан кўпроқ учрайди.
Илмий маълумотларга асосланадиган бўлсак, сейсмик фаоллик кузатиладиган жойларда зилзилалар маълум қонуният асосида бўлиб, ўз даврийлигига эга эканлигига гувоҳ бўламиз. Ҳалокатли зилзилалар воҳада ҳар 100 йилда бир марта бўлиши олимлар томонидан аниқланган. Тошкент зилзиласининг даҳшати ҳали кўпчилик аҳолининг ёдидан кўтарилганича йўқ..
Бир неча дақиқада шаҳарни чанг-тўзон босиб, кўпгина иқтисодиёт объектлари, турар-жой масканлари вайронага айланди. Ўша вақтдаги аниқ асбоблар табиий офатнинг кучини Рихтер шкаласи бўйича 8 балл, магнитудаси 5,3 , зилзила ўчоғи ер юзасидан 8000 метр чуқурликда эканлигини кўрсатди.
“Тошкент” сейсмик марказининг маълумотига кўра асосий зарбадан сўнг 3 ой мобайнида 600 дан ортиқ ер тебранишлари бўлиб ўтган.Тарихий манбаларга мурожаат этадиган бўлсак, Тошкент заминида бундан юз йил аввал ҳам шундай ҳалокат бўлганлиги қайд этилган. Тошкентлик муаррихнинг “Тарихи Жадидайи Тошканд” асарида рўй берган зилзила тўғрисида қуйидагича баён этилади: “Ўнинчи зулҳижжадан ўн биринчига ўтар кечаси, саҳар пайтида Тошканд шаҳрида кучли зилзила содир бўлди: мозорларнинг ўн бир гумбази, Ҳазрат Аҳрор валий масжиди жомеънинг гумбази кулфаякун бўлди, кўп кишилар, ғафлатда ётган аҳоли иморатлар тагида қолди. Бароқхон мадрасаси гумбази тагида тўрт толиби илм муллавачча ҳалокатга етди. Зилзила ярим соат давом этиб сўнг қайтди. Хусусан охирги марта силкинишда тахминан тўрт дақиқа давомида шундай ларзага кеддики, агар яна тўрт дакиқа шу қабилда давом этса, ер юзида ҳеч бир тан турган нарса боқий қолмас эди. Зилзила тинчлангандан кейин ҳам кечалари бедор бўлган кишиларга қарийиб бир ой давомида ер ҳаракати асари маълум бўлиб турди”.
Матнда зилзила бўлган вақт хижрий 1282 йил деб кўрсатилади. Айрим асарларда милодий 1866 ёки 1868 йиллар деб қайд қилинган.
Ватанимиз ва унга туташ бўлган майдонларнинг ер қимирлаш тарихи жуда бой ва улар тўғрисидаги маълумотлар Фанлар Академиясининг Шарқшунослик ва Сейсмология интитутлари фондларида сақланаётган ноёб кўлёзмаларда ўз аксини топган. Ўлкамизда содир бўлган ер қимирлаш ҳақидаги дастлабки маълумотни Абу Саид Гардизийнинг “Китоби Зайн ал-Ахбор”идан Фарғонадаги зилзила ҳақида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”сидан Фарғона, Андижон, Тошкент, Зарафшон ва Самарқанд шаҳарларидаги кучли зилзилалар ҳақида; Мухаммад Тохир ибн Абдул Қосимнинг “Ажойибот Табокат” асаридан Ахсикентдаги зилзила тўғрисида; Муҳаммад Ёқуб ибн Муҳаммад Даниал-бийнинг “Гулшаним-мулк” асаридан Ургут қўрғонидаги зилзила ҳақида; Муҳаммад Ҳакимхон тўранинг “Мунтаҳаб ат-Таварих” қўлёзма асари ва бошқа асарларидан зилзила тўғрисида маълумотларни олиш мумкин.
XX аср бошида тарихга “Андижон фожиаси” деб муҳрланган Андижон зилзиласи (3 декабрь 1902 й.) 50 минг аҳоли яшайдиган шаҳарни бир неча сонияда вайронага айлантирган. Тошкент зилзиласигача ва ундан сўнг республикамизнинг турли бурчакларида ҳар хил кучга эга бўлган зилзилалар бўлган ва содир бўлмоқда.
Зилзилаларни ўрганишга, сир-синоатларини ечишга умрини бахшида қилган олим, академик Б.Голицин “Зилзилалар ер бағрини бир лаҳза ёритувчи чироққа ўхшайди”, деб бежиз таъкидламаган. Шубҳасиз, зилзилалар қанчалик даҳшатли бўлмасин, улар заминимизнинг айрим жумбоқларини ечишга, илм-фан равнақига катта ҳисса қўшади. Бинобарин, зилзилани хавфсиз ҳаёт кечиришимизда, улардан келадиган зарарни камайтириш бўйича доимо ҳушёрликка чорловчи табиий қўнғироқлар деб қараш мумкин. Зилзила тўғрисида кенгроқ маълумотлар берар эканмиз, унинг кучи қандай аниқланади, ўлчаш ишлари нимага асосланган, деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
ХV1-ХVП асрлардан бошлаб зилзила кучини ўлчаш учун турли усуллардан фойдаланиб келинган. Ҳозирги вақтгача кўпгина мамлакатларда олимлар томонидан элликдан ортиқ сейсмик шкалалар таклиф этилган. Улардан энг кўп тарқалганлари ва кўпчилик мутахассисларга маъқул бўлгани учта бўлиб, биринчиси 1917 йилда Халкаро сейсмик ассоциация томонидан қабул қилинган 12 балли Меркалли-Канкани-Зиберг шкаласи ҳисобланади ва ундан ҳозиргача бир қанча Европа давлатларида фойдаланиб келинмоқда. Иккинчиси, 1931 йилда АҚШ тадқиқотчиларидан Вуд ва Ньюманлар Меркалли шкаласига бир оз ўгартиришлар киритиб, мукаммаллаштирган 12 балли ММ шкаласи қисобланади. Учинчиси Россиядаги (Собиқ Иттифоқ даврида) Ер физикаси институтида проффессор С.В.Медведев томонидан ишлаб чиқилган 10 балли ГОСТ-6249-52 шкаладир.
1964 йили мавжуд сейсмик шкалалар бошқа мамлакатларнинг олимлари билан бирга қайта кўриб чиқилиши натижасида Халқаро сейсмик шкала ишлаб чиқилган. Хусусан, бу ишда С.В.Медведев (Россия), В.Шпонхойер (Йена, Олмония) ва В.Карник (Прага, Чехия)ларнинг хизматлари катта. ЮНЕСКОнинг 1964 йили Парижда ўтказилган Халқаро йиғилишида сейсмология ва сейсмик бардошли қурилиш бўлимида мазкур шкала фойдаланишга тавсия зтилган.
Зилзила кучинн аниқлаш шкаласи (балларда).
I. Сезилмайдиган зилзилалар. Ер тебранишининг кучи инсонлар сезадиган даражага етмайди. Уни фақат тебранишни қайд қилувчи махсус асбоблар - сейсмографлар ёрдамида қайд қилиш мумкин.
П. Зўрға сезилувчи зилзилалар. Зилзила кучини бинонинг ичида ҳаракатсиз ҳолатда бўлган, айниқса юқори қаватларда бўлган айрим инсонлар сезиши мумкин.
III. Ернинг кучсиз тебраниши. Зилзилани бино ичида бўлган инсонларнинг айримлари, очиқ жойда бўлганлардан фақат тинч ҳолатда турганлари сезади. Тебраниш гўё маълум масофадан юк машинаси ўтгандек туюлади. Синчков кузатувчи осма ҳолатда бўлган буюмларнинг енгил тебранишини илғаб олади, биноларнинг юқори қаватларида тебраниш нисбатаи кучлироқ бўлади.
IV. Сезиларли тебраниш. Бино ичида бўлган инсонларнинг аксарият қисми, очиқ жойдагиларнинг озчилиги сезади. Баъзан уйқудагилар ҳам уйғонади. Уй деразалари, эшиклар, идишлар енгил зириллайди. Осма ҳолатда бўлган анжомлар тебранади. Идишлардаги суюқликларда чайқалиш пайдо бўлади. Тўхтаб турган автотранспортдагилар ҳам зилзилани сезиши мумкин.
V. Уйғониб кетиш. Зилзилани бино ичидаги инсонларнинг ҳаммаси сезади. Уйқудагиларнинг аксарият қисми кўрқув аралаш уйғонади. Айримлар зудлик билан кўчага отилади. Ҳайвонлар безовта бўлади. Осма соатлар тўхтаб колади. Мустаҳкам асосга эга бўлмаган айрим буюмлар йиқилади ёки сурилади. Яхши маҳкамланмаган эшик ва деразалар очилиб-ёпилади. Идишлардаги суюқликлар кучли чайқалади, қисман тўкилади.
VI. Қурқув босиш. Зилзилани бино ичидаги ва очик жойдаги инсонларнинг ҳаммаси сезади. Кўпчиликни қўрқув босади ва уйдан ташқарига қочиб чиқишади. Ҳаракатдагилар мувозанатини йўқотади. Ҳайвонларда безовталик кучаяди. Баъзан шиша буюмлар синиши мумкин, жавондаги китоблар тушиб кетади. Оғир мебеллар сурилади.
VII. Бинолар шикастланади. Кўпчилик инсонларда қаттиқ қўрқув пайдо бўлади. Автомобил бошқараётганлар ҳам сезади. Тепалик ва тоғ олди зоналарида кўчки, ўпирилиш бўлади. Сув юзида тўлқинлар пайдо бўлиб лойқаланади. Қудуқ сувлари сатҳи, микдори ўзгариши кузатилади. Ер ости сувлари сизиб чиқиш ҳоллари бўлади.
VIII. Биноларнинг кучли шикастланиши. Инсонларни қўрқув ва саросима босади. Дарахт шохлари синади, тупрокда бир неча сантиметрли дарзликлар пайдо бўлади. Янги сув ҳавзалари пайдо бўлади. Қувурлар пайвандланган жойларидан узилиб кетади. Ҳайкаллар ва ёдгорликлар жойидан силжийди. Ер ости суви ҳаракати кескин ўзгаради. Янги булоқлар пайдо бўлади.
IX. Биноларнинг батамои шикастланиши. Аҳолининг ҳаммасини ваҳима босади. Ҳайвонлар кучли овоз чиқариб, бетартиб ҳаракат килади. Ер ости қувурлари узилади, темир йўллар қийшаяди, сув иншоотлари шикастланади. Тупроқда 10 см. гача дарзликлар пайдо бўлади. Қоялар қулайди, кўчкилар юзага келади. Ҳайкаллар, устунлар йиқилади.
X. Иншоотларнинг батамом бузилиши. Сув омборлари, тўғонлар, кўприкларда бузилиш бўлади. Ер юзаси ёрилади, тўлқинсимон паст-баландликлар пайдо бўлади. Ер ости иншоотлари бузилади. Қояларда тош кўчиши юзага келади. Канал, кўл ва дарёларда сувлар кучли чайқалади, янги сув ҳавзалари пайдо бўлади.
XI. Талафот. Пухта қурилган иншоотлар: кўприклар, уйлар, тўғонлар, темир йўллар жиддий шикастланади. Ер юзасида кенг ёриқлар, узилиш, силжиш каби деформацияланиш кузатилади. Тоғ олди зоналарида кучли кўчкилар юзага келади.
ХП. Ер рельефинннг ўзгариши. Барча ер усти ва ости иншоотлари тўлиқ шикастланади. Ёриқлар пайдо бўлиб, рельеф буткул ўзгаради. Дарё ўзанлари ўзгаради. Йирик тоғ кўчкилари бўлади. Янги кўллар пайдо бўлади.
Қайд қилинган 12 балли шкала мутлоқ шкала бўлмасдан кейинги изланишлар давомида такомиллаштирилиб борилмоқда. Ҳар бир тебранишда турмуш шароитида кузатиш мумкин бўлган айрим хусусиятларгагина тўхталиб ўтдик.
Шу ўринда китобхонларда шубҳа туғдирмаслик учун яна битта шкала тўғрисида маълумот беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Одатда 5 ёки 6 магнтудали кучланишда бўлди, деган маълумотни эшитиб коламиз.
Хўш, Рихтер шкаласи нима?
Бу сейсмик энергиянинг ўлчов бирлигига асосланган шкала бўлиб, зилзила гипоцентрида сейсмик тўлқин сифатида нурланган энергияни ўлчайди. Ўлчов бирлиги қилиб магнитуда қабул қилинган. Зилзила: кучланиши эса 12 балли бўлиб, шу энергия туфайли ҳосил бўлади ва ер юзаси бўйича ҳар хил кучланишда (баллда) тарқалади. Ҳар иккала шкалани ўзаро солиштириб кўрадиган бўлсак, қуйидаги муносабат кўринишидаги жадвалга эга бўламиз:
Рихтер жадвали бўйича ер қимирлашнинг қисқача характеристикаси.
Балл |
Зилзила кучи |
Қискача характеристикаси |
1 |
Ер юза қобиғида силкиниш |
Фақат сейсмик асбоблар билан аниқланади |
2 |
Кучсиз силкиниш |
Сейсмик асбоблар билан аниқланади. Тинч турган одамлар сезади. |
3 |
Кучсиз зилзила |
Одамлар сезадилар. |
4 |
Ўртача кучли зилзила. |
Дераза ромлар титрайди, эшик кесакиси ғирчилайди |
5 |
Ўртачадан кучлироқ |
Ҳамма одамлар сезади, бинолар титрайди, уй жиҳозлари силжиб қимирлайди, девор сувоқлари ва ойналар дарз кетиши мумкин |
6 |
Кучли зилзила. |
Девордаги жиҳозлар тушиб кетади, сувоқлар ва ойналар синади. |
7 |
Ўта кучли зилзила |
Сувоқ, деворлар ёрилиб, енгил қурилган уйлар қулайди. |
8 |
Вайрон қилувчи зилзила |
Уйлар вайрон бўлиб бузулади, кўчкилар пайдо бўлади. |
9 |
Ўта вайрон қилувчи зилзила |
Катта бинолар, кўприклар бузилиб, кетади.
Бббббузилиб бузилиб йуллар |
10 |
Йўқ қилиб юборувчи |
Катта бинолар, темир йуллар бузилади, ерда ёрилиш пайдо бўлади. |
Магнитуда араб рақами билан, кучланиш эса рим рақамлари билан белгиланиши халқаро микёсда қабул килинган.
Республикамизда содир бўладиган зилзилаларни аниқпашда МSК-64 шкаласидан фойдаланилади.
Юқорида келтирилган маълумотлар аҳолининг зилзила тўғрисида қисман маълумотга эга бўлишини таъминлаб, зилзиладан сақланиш ёки муҳофазаланишнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги, ҳар бир фуқаро учун жуда муҳим ва билиши зарур бўлган маълумотлар қаторига киради.
Зилзила тўғрисида илмий адбиётларда батафсил ёзилган бўлсада, унинг ажралмас қисми бўлган, амалиётда аҳоли ҳаракатининг тартиб қоидалари назаримизда тўлиқ ёритилмаган. Умуман бу жараённи учта, яъни зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва ундан сўнгги босқичларга бўлган ҳолда маълум ҳаракат қоидаларини тавсия зтиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Ҳар бир босқичда ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш учун нималарга эътибор бериш лозимлиги тўғрисида қискача тўхталамиз.
Зилзилага қадар нима қилмоқ керак?
Халқ тилида “Ўт балоси, сув балоси, бемаҳал фалокат-кулфатдан асра” деган чуқур фалсафий маънога эга бўлган мулоҳаза мавжуд. Бу, албатта, яхши ният, яхши истак. Лекин қуруқ ният билан иш битмайди, фалокат аримайди. Шунга яраша ҳаракат, тайёргарлик бўлиши зарур. Инсоният пайдо бўлибдики, унинг бошига бирорта кулфат тушмагунча, аксарият ҳолларда бу тўғрида ўйламайди, ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Боз устига, атроф муҳитда, кўшни халқ давлатда шундай вазият содир бўлса уни бир маълумот сифатида қабул килади, ўзи ҳам шу вазиятга тушиб қолиши мумкинлиги, шунинг учун маълум чора-тадбирларни кўриши лозимлиги тўғрисида ҳам мулоҳаза юритмайди.
Шундай вазиятлардан бири - зилзила. Тундами, эрта тонгдами, иш столи ортидами ер силкинишини сезганимиздаёқ қалбимизни қўрқув ва ваҳима босиб Буюк Яратувчига саждалар қиламиз. Ваҳоланки, биз яшаб турган уй (аксарият кўп қаватли) аллақачон турли кучга эга бўлган зилзиладан кафолатлангандир.
Турар жой масканлари табиий шароити, жинсларнинг физик-кимёвий хусусияти, биноларнинг лойиҳа чизмалари чуқур ўрганиб чиқилгандан сўнг қурилишга рухсат берилади. Афсуски, умумий яшаш қоидалари бинолар аҳолига топширилгандан сўнг қўпол равишда бузилади. Ҳеч кимга сир эмаски, уйга эга бўлишимиз биланоқ ўзимизнинг шахсий эҳтиёжимиздан келиб чиққан ҳолда хоналарни ўзгартиришга берилиб кетамиз, қўшимча айвонлар соламиз, гўё “ортиқча” туюлган деворлар, бурчаклар олиб ташланади, иккига хона биттага айлантирилади. Буддай ҳолатга қатьиян чек қўйиш лозим. Акс ҳолда бино заиф бўлиб қолишига, унинг турли офатларга, ер деформацияланишига бардошлилиги камайиб кетишига сабабчи бўламиз. Оқибати нималарга олиб келиши ўзингизга аён. Бунинг учун уй-жойлардан фойдаланиш қоидаларини, уй тақсимотидан олдин ҳар бир яшовчининг ёшини ва ижтимоий савиясини инобатга олган холда тушунтириш ишларига жалб қилиб, ўзбилармончилик билан иш юритишига йўл қўймаслик керак. Кўп каватли биноларнинг ўзига яраша хусусияти, сейсмик белбоғлари, хавфсиз бурчаклари қаерда жойлашганлиги тўғрисидаги эслатмаларни ҳар бир хонадон соҳибига етказиш зарур.
Табиий офатлар, хусусан, зилзила ҳақидаги тасаввурга мактаб ўқувчисидан тортиб раҳбар ходимгача эга бўлиши керак. Бунинг учун, биринчидан, табиий фанлар бўйича мактаб дарсликларида Ватанимизнинг географик жойлашуви харитаси билан бир қаторда сейсмик ҳолатини намоён қилувчи чизмалар илова қилинишига эришиш лозим. Ўқувчи шу чизмалар асосида қаерда неча балли зилзила бўлиши мумкинлигини англаб олади. Иккинчидан, зилзила бўлган тақдирда аҳоли қандай тартибда ҳаракат қилиши кераклиги тўғрисида, уйнинг қайси жойлари хавфсиз бўлишини ёшлигиданоқ англаб етса, фавқулодда вазиятларнинг биринчи талаби - саросимага тушмаслик, ваҳимага берилмаслик тўсиқларини енгиб ўтади.
“Зилзила эмас, бино ва унинг предметлари кишилар ўлимига сабабчи бўлади”, - дейди муҳандис-сейсмологлар. Ҳақиқатда ҳам саросима ва ваҳимага берилган кишилар, қалтис ҳаракат қилиши оқибатида қўшимча нохушликларни пайдо қилади.
Юқорида келтирилган талабларга риоя қилган ҳолда қўшимча қуйидагиларни билиш зарур.
Уйдаги газ, сув, электр тармоқларини хавфсизлантирадиган жойларни билишлари, уй тиббий халтаси, унда биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар, нохуш вазият юзага келганда биринчи хизмат кўрсатиш ташкилотларининг телефон рақамлари, уй жиҳозларидан китоб жавонлари, осма асбобларнинг маҳкамлигини назорат қилиш, мактаб ёшидаги болаларга зилзила вақтида ҳаракат қилиш тартибларини уқтириш, иш жойларида хавфсизлик қоидаларига риоя килиш ва бошқа кўрсатмалардан ҳар бир киши бохабар бўлиши шарт. Бунинг учун имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарур. Айниқса, маҳалла-гузарларда, ишхона-мактабларда, радио-телевидениеда оммабоп шаклда суҳбатлар ташкиллаштирилса, қисқа метражли фильмлар, фожиаларни акс эттирилган лавҳалар бериб борилса мақсадга мувофиқ бўлади. Умуман олганда турли хавфга тайёргарлик чораларини кўриш, уни олдини олиш ёки келтирадиган зарарни бир неча бор камайтиришга олиб келади. Зилзила рўй берганда биз турган замин худди “бешик” каби тебрангандек бўлади. Тебраниш бир неча сониялар, кучли зилзила бўлса бир неча дақиқалар давом этиши мумкин. Тебранишдан Сиз қўрқиб кетасиз, аммо кутиб туришдан бошқа чорангиз йўқ. Сиз осойишта ва ақл-заковат билан иш кўрсангиз, шикастланмаслик даражангизни анча юқори кўтарган бўласиз. Айниқса, бу осойишталик орқали атрофингиздагиларга ижобий таъсир кўрсатасиз ва улар ҳам Сиз каби саросимага берилмасликларига замин тайёрлайсиз. Тебранишни сезган вақтингизда секин-аста хавфсиз жойга ҳаракат қилишингиз лозим, асосий хавф бинодаги осма анжомлардандир. Аввало, тинчланинг, қалтис ҳаракат қилманг, бақирманг ва атрофдагиларни койиманг. Бинода бўлсангиз хавфсиз жойлардан: эшик кесакиси оралиғи, девор бурчаклари, сейсмик белбоғ остиларидан бирортасини эгалланг, бошқаларни ҳам шундай қилишга чақиринг. Дераза ва чайқалувчи оғир буюмлардан узоқроқда туринг. Ҳеч вақт юқори қаватдаги бинодан чиқиб кетишни ўйламанг. Аксинча тебраниш ўтиб кетгунча бино ичидан паноҳ қидаринг. Керак бўлганда тебраниш тугагандан сўнг бинони тарк этинг. Кўп қаватли уйда турсангиз лифтдан фойдаланманг. Зинапоядан фойдаланишда қўпол ҳаракат қилманг, бошқаларни ҳам тинчлантиринг. Сейсмик бардоши кам бўлган, ғиштли ва хавфли биноларда бўлсангиз, зудлик билан ташқарига чиқинг. Бунда электр тармоқлари, буюмлар ҳаракатидан огоҳ бўлинг. Очиқ жойда бўлсангиз биноларга, электр тармоқларига яқин турманг. Транспортда бўлсангиз очиқ жойда тўхтатинг, тебраниш ўтиб кетгунча кутинг. Тебраниш қайтарилгудек бўлса ҳайрон бўлманг. Одатда биринчи зарбадан сўнг қайта зарбалар бўлиши муқаррар. Улар ҳатто бир неча кунларгача давом этади. Айрим ҳолатда қайта тебранишлар ҳам бино ва иншоотларга катта зарар етказади. Энг муҳими, асабгарчиликка берилманг, осойишталик ва хотиржамлик билан иш тутинг. Бу зилзила вақтида қандай ҳаракат қилишнинг асосий қоидалари эди. Энди зилзила бўлиб ўтгандан сўнг нималарга эътибор бериш лозимлиги тўғрисида икки оғиз эслатма. Тебраниш тугагандан сўнг бино ва иншоотларда бузилиш, шикастланиш юзага келиши натижасида инсонлар ҳам жиддий зарар кўради. Энг муҳими аввало осойишталикни сақлаган ҳолда жароҳатланганларга ёрдам бериш лозим. Сўнгра ёнғин ва бошқа нохушлик юзага келган бўлса тегишли жойларга хабар бериш керак. Биринчи ёрдам зарур бўлса ташкил этинг. Тиббий ёрдамга муҳтожларни аниқланг. Ёнғин хавфи бор жойларни бартараф этинг. Сув, газ, электр тармоқпарида шикастланиш бор-йўқлигини аниқланг. Зинҳор гугурт ва шамдан фойдаланманг. Электр тармоғини асосий таянч нуқтадан узинг. Электр тармоқларига яқин юрманг, уларни ушлаб ҳам текширманг. Сизнинг ёрдамингиз зарур бўлмаган жойларга борманг. Канализация тармоқларини кўздан кечирмагунингизгача, ундан фойдаланманг. Бузилган бинода эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ҳаракат қилинг. Безовта бўлган ёш болалар ва аҳолини тинчлантиринг, ортиқча асабгарчиликка йўл қўйманг. Аввало, оила аъзоларидан, қўни-қўшнидан, сўнгра мактаб, боғча ва бошқа муассасалардан хабар олинг. Қутқарув ишларида қатнашаётган ички ишлар, тиббиёт ва бошқа соҳа ходимларига ёрдам қилинг.
Юқорида келтирилган қоида ва талабларга эътибор бериш зилзила хавфини камайтиришга, навбатдаги ҳалокат вақтида Сиз ва атрофдагиларга фойдаси тегади, деган умиддамиз. Юқори балли зонада яшаётганини билиб олиши учун қуйидаги жадвални келтирамиз. Мазкур жадвалдаги кўрсаткичлар мутлоқ бўлмай, ҳар бир жойнинг табиий тузилиши ва заминининг физик-механик хусусияти, ер ости сувлари сатҳига боғлиқ ҳолда бир балл (+; -) атрофида ўзгариши мумкин.
Ўзбекистон шақарларининг сейсмик фаоллиги (балларда)
Андижон............ 9 Олмалиқ............. 8
Ангрен.............. 8 Самарканд........... 8
Бекобод............. 7 Сирдарё............. 7
Бухоро.............. 7 Тошкент............. 9
Газли............... 8 Термиз.............. 7
Гулистон............ 7 Учкўрғон............. 9
Жиззах.............. 7 Урганч.............. 7
Каттақўрғон.......... 7 Фарғона............. 8
Китоб............... 7 Чирчиқ.............. 8
Марғилон............ 8 Янгийўл............. 7
Наманган............ 8 Қарши.............. 7
Нукус............... 6 Қўнғирот............ 5
Хусусий уй-жой қурилишида ҳам майдоннинг ҳолатига катга эътибор бериш лозим. Шунинг учун хам хусусий уй-жой барпо этишда қурилиш-архитектура бўлимлари мутахассислари билан маслаҳат қилинган ҳолда иш юритишни мақсадга мувофик, деб ўйлаймиз. Зеро, хавфсиз ҳаётни таъминлаш аввало, ҳар биримизнинг хонадонимиздан бошланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, биз сейсмик хавфни камайтира олмаймиз, лекин унинг оқибатида юзага келадиган танглик ва қурбонлар сонини анчага камайтиришимиз мумкин. Бу борада сейсмик бардошли қурилиш соҳаси мухдидисларининг масъулияти жуда катта. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам лойиҳаловчи, ҳам қурувчи ва зилзила бўйича мутахассис бўлишлари керак. Бу жараёнда оддий қурувчидан тортиб ҳукумат раҳбаригача ўз масъулиятини ҳис қилиши шарт.
Қурувчилар - юксак сифатга эга бўлган материал ва ишни таъминлашлари; меъморлар ва режалаштирувчилар - қурилаётган турар жойлар хавфли зоналарга, ер узилмалари, тик қоялар, жарли ва ботқоқ жойларга тушиб қолмаслигини кузатишлари; уй эгалари хоналарни қайта ўзгартиришга, ўзбошимчалик билан иш юритишга йўл қўймасликлари; Ҳукумат раҳбарлари эса қурилиш меъёри, хавфсизлик ҳужжатларини тайёрлаш ва ижро назоратини қатьий таъминлашлари керак. Ҳар бир маҳаллий ҳокимлик қошида ҳозирги замон талабига жавоб берадиган қутқарув хизмати (тиббий, ёнғин хавфсизлиги, тартибни сақлаш ва бошқ.) ходимларини табиий офатлардан келадиган зарарни камайтиришга бағишланган мавзулар асосида қайта тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.
Зилзила юз бериб, одамлар кўчки ва вайроналар остида қолганда уларнинг яшаш даврини мутахассислар қуйидаги даврларга бўлиб чиқишган:
т/р |
|
Одамлар нобуд бўлиш даражаси |
|
Тирик қолиш |
Нобуд бўлиш |
||
1 |
1-кун |
93% |
7% |
2 |
2-кун |
81% |
19% |
3 |
3-кун |
33% |
67% |
4 |
4-кун |
19% |
81% |
5 |
5-кун |
7% |
93% |
6 |
6-кун |
2% |
98% |
Зилзила талафотларини камайтиришда яна нималарга эътибор бериш лозим?
Зилзилагача:
1. Сейсмик бардошли иншоотларни лойиҳалаштириш. Биноларни зилзила кучига бардошли қилиб лойиҳалаштириш шарт.
2. Мавжуд иншоотларни мустаҳкамлаш. Эски ва заиф иншоотларда бузилиш хавфининг олдини олиш учун мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиши шарт.
3. Қурилиш қоидалари ва меъёрларн. Инсонлар хавфсизлигини таъминловчи пухта ўйланган меъёрлар ишлаб чиқилиши ва амал қилиншпи шарт.
4. Ҳудудларни сейсмик районлаштириш ва ердан фойдаланишни режалаштириш. Сейсмик хавфнинг манбаи бўлган, ер узилмалари, кўчки тарқалган майдонларда қурилиш ишлари бўлмаслиги қатъий маън этилиши лозим.
5. Табиий офатга тайёргарлик. Қутқарув хизмати тайёргарлиги кучайтирилиши ва хавф юзага келган пайтда ҳаракат қилиш режалари ишлаб чиқилиши лозим.
6. Аҳолига таълим бериш ва машқ қилдириш. Инсонлар зилзила ҳақида маълумотга эга бўлишлари ва доимо тайёргарлик чораларини кўриб қўйишлари шарт.
7. Суғурта қилиш. Суғурта тизими зилзиладан талафот кўрган объектларни моддий таъминланиш кафолатини бериши лозим.
8. Олдиндан айтиш ва огоҳлантириш. Алоқа воситаларидан умумий ҳолатда берилган маълумот асосида аҳоли дастлабки тайёргарликни зудлик билан амалга ошириши керак.
Зилзиладан сўнг:
1. Қуткарув хизмати. Малакали мутахассисга эга бўлган хизмат кўрсатиш бўлимлари шикастланганларга тез ёрдам кўрсаташи, ёнғинни назорат қилиши, жамоат тартибини сақлаши ва меъёрий турмуш тарзини тиклашлари шарт.
2. Одамларнинг мустақил ҳаракати. Ҳар бир киши нафақат ўзи тўғрисида, балки бошқалар тўғрисида ҳам қайғуриши ва ёрдам беиши лозим.
3. Қурилиш ташкилотлари. Тегишли ташкилотлар электр манбаи, сув тармоғи, транспорт ҳаракатини тиклаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишлари лозим.
4. Моддий ёрдам. Зилзила талафотидан азият чеккан инсонлар, аҳоли ўртасида ҳукумат ёрдами бир хилда бўлишини таъминлашга эришиш лозим.
5. Ижтимоий ёрдам ва ахлоқий тавсия. Жамоат ташкилотлари айрим ёки бир гуруҳ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, кучли қўрқув ва ваҳима ҳолатига тушиб қолган одамларга яқиндан маслаҳат ва тавсия беришлари шарт.
Афсуски, бизда зилзилага кўп тўхталишнинг имконияти йўк. Аммо, юқорида таъкидланган амалий тадбирларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб килиб, уларнинг маълум даражада билимларини оширишга эришсак, шунинг ўзи хавфни олдиндан билишликка олиб келади, бу эса айрим тўғри ҳаракат чораларини таъминланганлигидан далолат беради.
Шуни унутмаслигимиз керакки, ҳукумат томонидан қанчалик долзарб қарорлар қабул қилинмасин, “кутқарув хизмати” малакали мутахассислар, замонавий техника билан таъминланмасин, фуқаро муҳофазасига эътибор кучайтирилмасин, республика аҳолиси, айниқса вазирлик, идора, ташкилот раҳбарлари ёппасига тайёргарликдан ўтмаса, бу тадбирлардан кутилганидек натижага эришиш ва энг муҳими хавфнинг олдини олиш, ундан келадиган зарарни камайтириш жуда мушкулдир.
Ер кўчиши-сурилам
Республикамизнинг тоғли, тоғ олди, дарё бўйлари зоналарида яшайдиган аҳоли ва иқтисодиёт объектларига катта хавф туғдирадиган табиий офатлардан бири ер кўчиши-сурилмадир. Илмий ва илмий-оммабоп адабиётларда ер кўчиши ер юзасида бўладиган алоҳида жараёнлар тоифасига киритилса-да, улар ер ички ҳаракатлари, хусусан, зилзилалар билан узвий боғлик ҳолда ривожланади. Йирик кўчкиларни таҳлил қилиб, сабабини ўрганар эканмиз, уларнинг аксарият қисми зилзиладан сўнг ёки зилзила билан параллел ҳосил бўлишига амин бўламиз.
Республикамиз ҳудудида юзага келаётган ер кўчкиларининг асосий сабаби гидрометеорологик шароит билан боғлиқдир. Шу сабабли бу жараён мавсумий хусусиятта эга, яъни атмосфера ёғинлари қанчалик кўп бўлса, ер кўчиши хавфи шунчалик юқори бўлади.
Ер кўчиши - ер юзаси бўлагининг ёнбағир бўйича гравитация кучи таъсирида сурилиши, силжишига айтилади.
Марказий Осиёдаги ер кўчиши шакл ва кўлами билан ажралиб туради. Улар лёсс қатламларида тарқалган бўлиб, ер остига шимилаётган атмосфера ёғинлари маълум чуқурликкача бориб, сув ўтказмас қатламга етгач ёнбағир бўйлаб оқади. Силжиш юзаси устида турган ер массасига гравитация (тортишиш) кучи таъсир қилиши оқибатида ёнбағирда тик қоя ҳосил қилиб узилиш пайдо бўлади ва узилган бўлак пастга силжий бошлайди. Ҳаракатдаги жинсларнинг ҳажми бир неча ўн млн. м3 ларда бўлади. Ер кўчиши ёнбағирнинг қиялигига, тоғ жинси таркибига, атмосфера ёғинлари миқдорига боғлик ҳолда ривожланади. Ёнбағир қиялиги қанчалик катта бўлса кўчкининг тезлиги шунчалик катта бўлади. Кўп ҳолатларда кўчки экзоген жараёнлардан сел, жарланиш, чўкиш ҳодисалари билан уйғунлашиб кетади.
Кўчки-сурилма. Тарихий манбаларга назар ташласак ҳудудимизда XX асрнинг 60-йилларигача бу жараён табиий омил натижасида ривожланиб борганлигини кўрамиз. 60-йилларнинг охирига келиб тоғли ва тоғ олди водийларида ер кўчиши кескин ортиб борган. Бунга асосий сабаб гидрометеорологик шароитнинг мураккаблашуви, атмосфера ёғинларининг ҳаддан зиёд бўлиши оқибатида ёнбағирларнинг заифлиги кучайиб кетганлиги, қадимдан баҳорикор ерлар ҳисобланган тоғ олди зоналарида хўжалик фаолиятининг кенгайтирилишидир. Яъни, тоғ олди адирликларида кўндалангига техник ишлов берилиши натижасида ёнбағирнинг турғунлиги пасайиб кетади ва бу ҳол аввалига маҳаллий, кичик-кичик, сўнг йирик кўчкилар пайдо бўлишига олиб келади. Айниқса бундай жойлар аҳоли яшайдиган қишлоқларга яқин бўлса жуда катта хавф туғдиради. Ер кўчиши аҳоли турмуш тарзига хавф солиши, айниқса кишлоқ хўжалик истеъмолида бўлган майдонларга катта зарар етказиши оқибатида кўпгина иқтисодий талафотларни юзага келтиради. Шунинг учун уларнинг пайдо бўлиши, тарқалиш майдонлари махсус дастурлар асосида ўрганиб чиқилиб, керакли хариталар тузилмокда.
Ер кўчкилари Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслари давлат кўмитаси тасарруфидаги «Ўзбекгидрогеология» ишлаб чиқариш бирлашмаси тадқиқотчилари томонидан ўрганилиб келинмокда. Тузилган хариталар асосида муҳофазаланиш чоралари ҳам ишлаб чиқилмоқда. Кейинги вақтларда мазкур корхона билан вилоятлардаги фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимларининг биргаликда олиб бораётган фаолиятлари самараси ўлароқ кўпгина ижобий натижаларга эришилмокда. Бунинг учун республиканинг кўчки тарқалган майдонларида махсус кузатиш масканлари ташкил этилган.
Марказий Осиё ҳудудларида тарқалган кўчкиларни ўрганар эканмиз, улар иқлим шароити билан узвий боғлиқ бўлишини кузатишимиз мумкин. Масалан, 1954, 1958, 1969, 1978, 1989 ва 1998 йилларда атмосфера ёғинлари меъёрдан юқори бўлгани учун кўчки жараёнлари ҳам кўп бўлган. Шунга қарамасдан ҳозирги вақтда кўчкиларнинг даврийликлари аниқланиб, башорат харитаси тузилган. Фақат шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кўчкиларнинг аксарият қисми инсон хўжалик фаолияти натижасида юзага келмокда. Республикамизда кўчки жараёни Сурхондарё, Қашкадарё, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳудудларида энг кўп тарқалган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигннинг маълумотига кўра 1999йил шу вилоягларда 52та кўчки ҳодисаси кузаталган. Яъни, 1998 йилга нисбатан деярли икки марта кўп. Бу эса табиий офатларнинг йилдан йилга ортиб бораётганлигидан далолат беради. Лекин, маҳаллий ҳукумат, бошқарма раҳбарлари вақтида олиб борган чора-тадбирлари натижасида бирорта хўжалик кўчкидан шикастланмади. Кўпгина товар-моддий бойликлар сақлаб қолинди, энг қувонарлиси, инсонлар саломатлигига зиён етказилмади. Кўчкиларнинг фаоллашув хусусиятини кейинги 40 йил ичида таҳлил қилиш уларнинг оммавий тус олиши 1962 йилдан 1970 йилгача (икки мингдан ортиқ) ва 1991 йилдан 1999 йилгача (уч мингдан ортиқ) бўлганлигини кўрсатмоқда. Бу даврларда атмосфера ёғинлари жуда кўп бўлганлиги ҳам қайд этилган. Ўтган асрнинг охирги ўн йиллиги кўчки жараёнининг жуда фаоллашган йили ҳисобланади.
Ҳозирги замон кўчкиларининг ҳалокатли оқибати:
- кисқа вақт мобайнида оммавий тус олиши;
- кўчки рўй берган майдондаги аҳоли пункти ва унумдор ерларнинг йўқ қилиб ташланиши;
- ёнбағирларда йўллар, каналлар ва бошқа иншоотлар қурилишидаги техноген таъсирнинг ортиб бориши билан намоён бўлади.
Қуйида айрим кўчкиларнинг ҳалокатли кўрсаткичларини келтирамиз:
Чаулисой кўчкиси -1960 йил 30 апрель, 30 киши ҳалок бўлган, умумий масса 200 минг м3., Хожикент кўчкиси -1961 йил, 12 киши ҳалок бўлган, умумий масса 1000 м3., Жигаристон кўчкиси -1991 йил 4 май, 56 киши ҳалок бўлган, умумий масса 176 минг м3., Оқтош кўчкиси -1993 йил 11 март, 5 киши, умумий масса 80 минг м3., Қорақишлоқ кўчкиси - 1994 йил 29 март, 3 киши, умумий масса 400 минг м3. 1993-99 йиллар мобайнида 92 хўжалик жиддий зарар кўрган, шу жумладан Қашкадарёда - 47, Самарқандда - 10, Тошкентда - 18 ва Сурхондарёда 17. Кўчкиларнинг шунчалик ҳалокатли хусусиятга эга эканлигини инобатга олиб 1958 йилда Ўзбекистонда уларни махсус кузатадиган мухандис-геологик Давлат кузатув хизмати ташкил этилган.
Ҳозирги вақтда Давлат кузатув хизмати ватанимиз ҳудуди бўйича 7 та ҳудудий кузатув станциясига ва 21 постларга эга. Уларнинг кузатув майдонларида 8 мингдан ортиқ хўжалик объекти, 144 соғломлаштириш мажмуаси, 170 автойўл майдони, 20 дан ортик тоғ-кон саноати ва гидротехника иншоотлари мавжуд. Давлат кузатув хизмати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан туну-кун хизмат вазифасини адо этмоқда. Кўчкиларни ўрганишдаги биринчи муаммо уларнинг рўй бериш вақтининг мавҳумлигидадир. Чунки кўчки бехосдан ривожланадиган хавфли геологик жараёнлар сирасига киради.
Иккинчи асосий муаммо - хавфсиз жойни топиш. Буни қандай тушунса бўлади? Хавфли майдондаги аҳоли ва хўжаликларни нисбатан хавфсиз жойга кўчириш учун шу жойни комплекс тадқиқ қилиш лозим. Ҳар томонлама ўрганиб ягона хулосага келиш керак. Ҳозирги вақтда инсонни табиатга нисбатан хўжалик фаолияти кенгайиб бориши натижасида хавфли зоналар ҳам кўпайиб бормоқца. Бу муаммони ҳал қилишда махсус танглик ва хавфни акс эттирадиган хариталар тузиш керак. Шу хариталар асосида майдонларнинг хавфсизлик режалари тузиб чиқилади. Бундай тадбирлар Европа ва Америка Қўшма Штатларида кенг миқиёсда амалга оширилмоқда.
Навбатдаги муаммо муҳофазаланишнинг муҳандис иншоотларини ишлаб чиқишдан иборат. Муҳофазаланиш тадбирларидан хўжаликларни хавфсиз жойга кўчириш ҳозирги вақтда кенг тус олган. Лекин кўчкининг мавсумий вақтда бўлишини эътиборга олсак, аҳолини кўчириш ва маълум муддатдан сўнг яна қайтиб келиши жуда машаққатли тадбир. Айрим ҳолатларда ёнбағирлар махсус темир-бетон синчлар ёрдамида ёки сунъий ўрмонлаштириш йўли билан мустаҳкамланади. Бу борада АҚШ, Япония, Ҳиндистон, Канада ва бир қанча мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Кўчкилар тўғрисидаги маълумотларимиз тўлиқ бўлиши учун айрим вилоятларнинг табиий шароитини инобатга олган ҳолда кўчки ривожланишининг баъзи хусусиятларига тўхталиб ўтамиз.
Юқорида келтирилган маълумотларга асосан ер кўчиши айнан шу вилоятларда кўпроқ тарқалган.
Тошкент вилояти. Республикамизнинг шарқий қисмини ташкил этиб, Чотқол-Қурама тоғ тизмасининг жануби-ғарбий майдонларини ташкил этади. Тошкент вилояти майдони 15,6 минг кв. км. ни ташкил этиб, республика ҳудудининг 2,8% га тўғри келади. Ахолиси 4,3 млн. дан ортиқ. Вилоят майдонларида мутлақ баландлик 500 м. дан (вилоятнинг ғарбий қисми), 4299 м (Бештор чўққиси) гача ўзгаради. Кўчки жараёни 1000-1500 м. баландликда кенг тарқалган. Асосан Охангарон, Чирчиқ Пском, Угом водийларидаги тоғ олди зоналарида кўпроқ учрайди. Ҳар бир водийнинг юқори қисмида қояли жинслар кўп бўлгани ва рельеф мураккаб тузилишга эга бўлгани учун кўчки учрамайди. Тошкент вилоятида учрайдиган кўчкилар табиий (тоғ жинси қалинлиги, ер юзаси шакли, ер ости суви сатҳи, ўсимлик дунёси) ва техноген (сув иншоотлари, йўл қурилишлари, электр тармоқлари, тоғ-кон саноати ва бошқ.) хусусиятга эга.
Топографик харитада сув омбори атрофида янги йўл қурилиши ва тоғ олди зоналарини суғорма ерларга айлантириш натижасида ривожланиб бораётган кўчкиларни кўрамиз. Айниқса улар Қайнарсой, Сижжаксой, Шарқирамасой, Чимёнсой ва Оркутсой, Мозорсой, Гулкамсой, Пўстинликсойлар атрофида кўп тарқалган. Уларни таҳлил қилиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, ҳар бир сойнинг ўнг қирғоғи бўйича кўчкилар аксарият миқдорни ташкил этади. Бунда ҳар бир сув тармоғи ўнг қирғоқни (Марказий Осиёда) доимо емиради деган аксиоманинг тасдиғини кўрамиз.
Кўчкиларнинг мазкур сув омбори атрофида ривожланиш фаолияти XX асрнинг 60-йиллари охиридан бошланган. Бу жойдаги энг катта кўчки Алвасти, Сижжак ва Мозорли сойлар атрофида учрайди. Уларнинг фаолията ҳозирги вақтача тўхтамаган, яъни юқори қисмдаги майдонларни қамраб олиши ҳар йилги мавсумий вақтга тўғри келади. Бунга асосий сабаб шу ёнбағирга дарахт экиш ниятида горизонтал ҳолатда техник ишлов берилишидир. Жумладан, Чимён ва Оркутсойларнинг юқори қисмидаги кўчкилар ҳам инсон хўжалик фаолияти натижасида юзага келмоқда. Кузатиш ишларини вилоятнинг шарқий ҳудудлари Паркент, Кумушкон, Янгибозор майдонлари бўиича давом этгирсак, худди шундай вазиятнинг гувоҳи бўламиз. Албатта, бу жойларда ёнбағирдаги тоғ жинсларидаги намдорлик ортиши ва гравитация кучлари таъсирида пайдо бўлаётган табиий кўчкиларни ҳам учратсак-да, лекин улар аҳоли яшайдиган жойлардан узоқда, тоғ ёнбағрининг юқори кисмларида жойлашганлигини кўрамиз. Сув омборлари атрофидаги кўчкилар эса ҳавзадаги сув сатҳининг доимий ўзгариб туриши натижасида содир бўлмоқда.
Кўчкиларни махсус ўрганадиган бўлим 1958 йилда Бўстонлиқ туманида ташкил этилган. Бунинг асосий сабаби Тошкент вилоятининг тоғ олди зоналарида кўчки жараёни оммавий тус олганлигидадир.
Тошкент вилояти бўйича энг катга кўчки ҳалокати 1991 йил 4 майда Жигаристон қишлоғи атрофида бўлиб, 56 кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда Давлат кузатув хизмати ходимлари Тошкент вилоятида кўчки хавфи юқори бўлган жойларда уларни ўрганиш, қайд қилиш ва олдиндан айтиш муаммолари бўйича доимий кузатув ишлари олиб боришмокда.
Қашқадарё вилояти. Республиканинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, шарқда Хисор, шимолда Зарафшон тоғлари билан чегараланиб туради, ғарбий қисми эса чўл зоналарини ташкил этади. Қашқадарё вилоятининг майдони 28,4 минг кв. км бўлиб, республика ҳудудининг 6,3% ни ташкил этади. Аҳолиси 1,7 млн. дан ортиқ. Вилоятнинг шарқий қисми тоғ олди зоналари бўлгани учун кўчки жараёни кенг тарқалган. Бу жойлардаги Танхиз, Жинни, Ғузор, Оқсув дарёлари водийларида лёсс қатламлари кўпроқ учрайди. Шунинг учун кўчки хавфи шу жойларда юқори даражададир. Айниқса Шаҳрисабз-Китоб ботиқлигининг ёнбағирларидаги хўжаликларнинг айримлари кўчки хавфи бор зоналарда жойлашган.
Вилоятдаги энг йирик сув омборларидан Чимқўрғон атрофида ривожланиб бораётган ўпирилиш, жарланиш жараёнларини аҳоли истиқомат қилаётган майдонларга ёйилиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Вилоят ҳудудидаги кўчкиларнинг аксарият қисми шу жойлардаги ер узилмаларининг ҳозирги вақтда кескин фаоллашганлиги сабаблидир. Вилоятнинг шимолий қисмидаги Қоратепа тоғининг жанубий ёнбағирларида кўчки ва ўпирилиш жараёнлари шу жойдаги паст-баландликларни текислаб (нивелирлаш) экин майдонларига айлантириш натижасида юзага келмокда. Бундай жойларни Кичик-ўра, Қорадарё, Жинни дарёлар атрофида ҳам учратиш мумкин. Уларнинг асосий хусусияти дарё ўзанига перпендикуляр ҳолатда тоғ ёнбағри томон ривожланиб боришидадир. Натижада лёсс қатламлари тарқалган дарё террасаларининг майдони кичрайиб боради, бу эса қишлоқ хўжалиги, чорвачилик тармоқларига катта зарар етказмоқда.
Вилоятнинг шарқий қисмидаги Пачкамар сув омбори атрофида ҳосил бўлаётган кўчкилар аҳоли ҳаёт фаолиятига жиддий зарар етказмайди.
Умуман вилоятда рўй бераётган кўчкиларни кузатсак, 1981-1990 йиллари улар кўрсаткичи 198 тани, 1991- 1999 йилларда 1136 тани ташкил этганини кўрамиз.
Сурхондарё вилояти. Республиканинг энг жанубида жойлашган бўлиб, Амударёнинг ўнг ирмоғи Сурхондарё ҳавзасини ташкил этади. Сурхондарё вилоятининг майдони 20,8 минг кв. км бўлиб, республика ҳудудининг 4,7% ни ташкил этади. Аҳолиси 1,3 млн. дан ортиқ. Ҳавзанинг табиий чегараси шимолда Хисор, шарқда Боботоғ, ғарбда Кўхитонг тоғлари, жанубда эса Амударё билан чегараланиб туради. Вилоятнинг рельеф тузилишидаги умумий қиялик шимолдан жанубга томон пасайиб боради. Бошқа вилоятлар ҳудуди каби Сурхондарё вилоятида ҳам кўчкилар икки сабабдан юзага келиб, қайд қилинган тоғларнинг ёнбағирларида кенг тарқалган. Вилоятдаги энг йирик Жанубий Сурхон сув омбори атрофида ҳам жарланиш билан кўчкилар уйғунлашиб кетганлигини кўрамиз. Сув омборининг шимоли-ғарбий томонида бу ҳодисаларнинг аксарият кўпрок учрашини кузатишимиз мумкин. Вилоятлар ичида Сурхондарё Орол ҳавзасидаги йирик дарё (Амударё) атрофидаги қирғоқни ювиш ва ўпирилиш ҳодисалари нисбатан кўпроқ учраши билан ажралиб туради. Кўчкиларнинг ерга техник ишлов бериш натижасида юзага келадиган тури Шеробод ботиқлигининг марказий ва шимолий қисмларида кўпроқ учрайди. Ҳозирги вақтда воҳадаги автомобил йўлларини қуриш ва мавжуд йўлларни кенгайтириш ишлари натижасида ҳам кўчкиларнинг бироз кўпайганини кўриш мумкин. Ўпирилиш-кўчки жараёни Қайроқсойнинг жануби-ғарбий томонларида кенг тарқалган. Бу жойлардаги лёсс қатламлари дарёнинг (Сурхондарё) ўнг қирғоғида нисбатан кўпроқ бўлгани учун намгарчилик таъсирида ер кўчиши тез ривожланмоқда. Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари олиб бораётган саъй-ҳаракатлари натижасида кўчкидаи зарар кўрган хўжаликлар деярли йўқ. Аммо, кейинги 40 йилликдаги хавфли геологик ҳодисалардан кўриниб турибдики, кўчкилар кўпайиб бормоқда, яъни 90-йиллардаги кўчкилар сони 80-йилларга нисбатан уч баравар ортган.
Самарқанд вилояти. Республиканинг марказий вилоятларидан бўлиб, Зарафшон дарёсининг ўрта оқимига жойлашган. Самарқанд вилоятининг майдони 13,9 минг кв. км2, республика ҳудудининг 3% ни ташкил этади. Аҳолиси 2,3 млн. дан ортиқ. Вилоят жанубий (Зарафшон) ва шимолий (Нурота) қисмларда тоғликлар билан чегараланиб туради. Муҳандис-геологик жиҳатдан шимолий қисмида Нурота тоғ этакларида ва жанубий қисмдаги Қоратепа тоғининг шимолий ёнбағирларида лёсс қатламлари кўпроқ бўлгани учун бу жойларда кўчки жараёни нисбатан кенг тарқалган. Вилоятдаги йирик сув омборларидан Каттақўрғон ҳавзасида мавсумий вақтларда сув миқдорининг кўпайиб кетиши оқибатида қирғоқ атрофининг ўпирилиши кузатилади, лекин бу жойларда аҳоли пунктлари жойлашмаган. Сув омбори атрофи ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги мақсадида ўзлаштирилиши натижасида айрим жойларда ўпирилиш ва эрозияланиш ҳодисалари ривожланиб бормокда. Табиий шароитда ҳосил бўлаётган кўчкиларни Оқсой, Саганак, Окдарё ва Қорадарё ҳавзалари атрофида учратиш мумкин. Бошқа вилоятлардаги кўчкиларга таққослаб кўрадиган бўлсак, Самарқанд вилоятидаги кўчкиларнинг кўлами, хусусияти ўзгачадир, яъни кенг майдонларни қамраб олмагани сабаби бу жойлардаги рельеф юзасининг қиялиги жуда катта эмас ва сурилиб бораётган масса жуда кам жойларга тарқалади. Вилоятда олиб борилаётган қурилиш (саноат, транспорт, сув иншоотлари) ишлари натижасида ҳам ёнбағирларнинг ўпирилиш ҳолатлари учрамоқда.
Фарғона водийси. Республиканинг шарқий қисмини ташкил этиб, табиий тузилиши, муҳандис-геологик шароити бошқа вилоятлардан тубдан фарқ қилади. Фарғона водийси майдони 19,2 минг кв. км бўлиб, республика ҳудудининг 4,3% ни ташкил этади. Аҳолиси 5,6 мингдан ортиқ. Фарғона водийсининг ҳамма томони тоғлар билан ўралган: шимолий-шимоли-ғарбда Қурама, шаркда Таласс-Фарғона, жанубда Туркистон тоғ тизмалари ўраб туради. Республиканинг энг ҳаракатчан зоналаридан бири Фарғона водийси ҳисобланади. Маълумки, водий учта: Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидан ташкил топиб, кўчки жараёнлари Наманган ва Фарғона вилоятларида кўпроқ учрайди. Водийнинг шимолий қисмидаги Наманган вилоятида кейинги вақтларда олиб борилаётган йўл қурилиши (Қамчик довони) натижасида нисбатан техноген сабабга кўра кўчкилар бироз кўпайиб бормоқда. Табиий ҳолатда учрайдиган кўчкилар вилоятдаги Сумсар, Ғова, Подшо-Ота, Пишкаран сойларининг ўрта қисмларида кўпроқ учрайди. Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ районлари Қурама тоғининг жанубий ёнбағирларида бўлганлиги учун ҳам бу жойларда кўчки жараёни аҳоли яшайдиган ҳудудларга сезиларли хавф туғдиради. Лёсс қатламлари орасида иккиламчи гипс минерали ҳосил бўлиши натижасида бу қатламлар палахса-палахса бўлиб кўчиб кетади. Салгина намгарчилик натижасида тузлар эриб лёсс қатламини тезда оқовага айлантириши ҳам кўчки жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу билан бирга бу жойларга хос бўлган ҳодиса, яъни янги ерлар ўзлаштирилиши натижасида суғорма ерларда ўпқон олиш (суффозия) жуда кенг тарқалган. Бу ҳам нафақат қишлок хўжалиги экинларига, балки шу жойдаги тупроқ қатлами емирилишига катта зарар етказмоқда. Республикамизнинг бошқа тоғ олди ҳудудларига хос бўлган қишлоқ хўжалик тадбирлари (суғорма ерлар) ўтказиш натижасида кичик-кичик кўламга эга бўлган кўчкилар кўпроқ учраш ҳолати водийнинг ҳамма адирликларида кузатилмокда. Мазкур тадбирни ўтказишда тоғ олди адирликларининг қулай майдонларини ўзлаштириш билан бирга шу жойларнинг табиий тузилишига, гидротехника иншоотлари жойлашувига, айниқса сувдан фойдаланилганда меъёрий кўрсаткичларга катта эътабор бериш лозимлигини алоҳида таъкидлаш зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки, ҳали тупроқ сифатида тўлиқ шаклланмаган, ўсимлиги кам бўлган, адирликлардаги лёсс қатламлари ортиқча намгарчиликни кўтара олмайди, бу эса шу жойнинг ювилишига, охир оқибатда эрозия жараёни кучайишига замин тайёрлайди.
Умуман, Ватанимиз ҳудудларида тарқалган кўчки-сурилма жараёнлари тўғрисида фикр юритар эканмиз, уларни илмий ўрганиш, баҳолаш, доимий кузатиш қанчалик аҳамиятга эга бўлса, бундай жараёнлар содир бўлиши мумкин бўлган жойларда истиқомат қиладиган аҳоли ўртасида маълум тушунтириш ишларини олиб бориш, айниқса қишлоқ хўжалиги сиёсатини юргизиш мутлақо янги ғоя асосида бўлиши шарт. Бу ғоянинг асосини ҳар бир қарич ерни эъзозлаш, табиий физик-механик хусусиятини ўрганиш ва қандай экин турини экишни билиш ташкил этади. Шундагина, йил сайин кўпайиб бораёттан аҳолини керакли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш муаммосининг ечими ижобий бўлишига эришилади.
Сел
Сел - сувнинг механик фаолиягидан юзага келадиган мураккаб жараён бўлиб, турли омилларнинг (иқлим, гидрологик, геоморфологик, геологик ва бошқ.) ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Унинг тарқалишида маҳаллий шароит алоҳида ўрин эгаллайди. Сел вужудга келадиган ёки содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жойларни сел ўчоғи деб юриталади. Сел ўчоғи пайдо бўлишининг асосий кўрсаткичи гидрометеорологик шароит ҳисобланади. Узоқ муддатли жала ёғиши ва музликларнинг қисқа муддатда кучли эриши окибатида дарё ўзанларидаги сув миқдори кескин кўпайиб кетади. Натижада сув билан аралашган (қум, шағал, дағал бўлакли жинспар) оқим пақдо бўлиб, кўпгана қўпорувчилик ишлари амалга оширилади. Шу сабабга кўра селлар икки гуруҳга бўлинади: гдяциал - музлик ва қорларнинг жадал эриши ва жатт - кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида пайдо бўлади. Уларнинг пайдо бўлишида жойнинг геоморфологик тузилиши ва чўкинди жинслар миқдори ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Республикамизнинг тоғ олди ҳудудлари ва унга туташ текисликларда кўп ёмғир ёғиши натижасида пайдо бўладиган селлар кенг тарқалган. Йирик қор ва музлик қатламлари тарқалган тоғли зонада эса гляциал тури кўпроқ учрайди. Селларнинг жалали тури аҳоли ва ҳудудларга катта хавф солиб кўп миқдорда иктисодий зарар етказади.
Сел оқимлари ҳаракат хусусияти бўйича турбулент ва структурали турларига бўлинади.
Турбулент селлар ўзан бўйлаб, дарё ва сойлардаги сув миқдори ортиб кетиши натижасида оқим ҳаракати қонунига мувофиқ водий йўналиши бўйича бўлади.
Структурали селлар майдон бўйлаб, турли тош бўлакларининг бутун ёнбағир бўйича ёппасига бостириб келиши натижасида бўлади.
Ҳар иккала хусусиятга эга бўлган селлар дарё ўзанлари ва ёнбағирларни бузиши билан бирга кенг экин майдонларига катта миқдордаги оқова оқимини олиб келади. Ватанимизни ўраб турган тоғлар ва тоғ олди ҳудудлари селга хавфли ҳудудларга киради. Сел айниқса, Қашқадарё, Наманган, Жиззах, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида кўпроқ учрайди. Республикамизнинг сел хавфи бор жойларидан аҳолини хавфсиз жойларга ўтказиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Ўзгидромет” ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ходимлари жойлардаги маҳаллий ҳукумат органлари раҳбарлари билан махсус дастурлар асосида ҳаракат қилмоқдалар. Хавфли жойларда жойлашган аҳолининг тўғри ҳаракат қилишида, айниқса кўчки ва сел оқимлари бўладиган ҳудудларда, хавф юзага келадиган омилларни ўз вақтида аниқлаш, қайд этиш ва бундан аҳолини хабардор қилиш тадбирлари муҳим ўринни эгаллайди. Сел ҳодисасини олдиндан айтиб бериш анча мушкул, одатда сел хавфи бор жойлардаги аҳоли ўн дақиқа, кўпи билан 1-2 соат аввал огоҳлантирилади.
Сел оқими хавфи туғилишини қандай билиш мумкин?
Аввало, сел ва жойларда эҳтимоли юқори бўлган бошқа хавфлар тўғрисидаги маълумотга аҳолининг ҳамма табақаси эга бўлиши шарт. Хусусан, сел хавфи бўлишига меъёридан ортиқ жала қуйиши ёки мавсумга хос бўлмаган ҳароратнинг бирдан кўтарилиши сабабчи бўлади. Қуйидаги дарё ва сой сувлари миқдорининг ошиб кетиши, уларнинг юқори қисмида барча шовқинларни қамраб олувчи кучли гумбурлаш, оқимдаги йирик тошларни бир-бирига урилиши натижасида ваҳимали ларза пайдо бўлиши сел оқимидан далолат беради. Бундай ҳолатларда энг муҳими саросимага тушмаслик ва керакли эҳтиёт чораларини кўриш зарурдир. Сел оқимларига олдиндан тайёрланишнинг самарали усулларидан бири аҳолининг барча табақалари билан агротехник, гидротехник ободонлаштириш мажмуасига кирувчи бир қанча ташкилий-хўжалик тадбирларини амалга оширишдан иборат. Бундан ташқари сел хавфи мавжуд жойларда дарё ўзанлари, сув омборлари, каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш зарур, бундай иншоотлар бўлмаган жойларда сел туткичлар, оқимни аҳолига зарари тегмайдиган жойларга йўналтирувчи тармоқларни қуриш лозим. Энг муҳими, кадимий анъаналарга риоя қилган ҳолда барча тарбиявий ва амалий ишларни режалаштнриш лозим. Шундагина хавфнинг мумкин қадар олди олинади ёки ундан келадиган иқтисодий талафот камроқ бўлади. Масалан, миллатимизга хос бўлган ҳикматлардан “Сердарахт қишлоқни сел олмас” деган доно фикрга амал қилинса, ёғингарчилик қанчалик кўп бўлмасин, сел оқими таркибида чўкинди жинслар мутлақо бўлмаслигига эришилади. Бундан ташқари қурилиш иншоотларини режалаштиришда сел хавфи бор жойлардан узоқроқда бўлишга қатьий риоя қилиниши керак. Яна бир муаммо ҳозирги вақтда қир-адирларни ўзлаштириб суғорма ерларга айлантириш ҳоллари кўп учрамоқда (бу ҳақда олдинги бўлимда тўхталдик). Бу ерларда агротехник ишлов беришга, яъни адирларни кўндалангига ҳайдаш ёки суғориш иншоотларини шу йўналишда бўлишига чек кўйиш керак. Чунки бундай тадбир сел оқоваси пайдо бўлишига, унданда ривожланиб кўчки, эрозия жараёнлари кескин ортиб кегишига олиб келади.
Бунинг учун нималарга эътибор бериш лозим?
Юқорида қайд қилинганидек, селлар мавсумий вақтларда содир бўладиган жараёнлардан экан, шу вақтларда сел хавфи юқори бўлган ҳудудларда фаолият кўрсатишнинг айрим талабларига риоя қилиш зарур. Кўп ҳолатларда аҳолининг маълум қисми дам олиш вақтларини тоғли ўлкаларда, дарё бўйларида ўтказишга ҳаракат қилишади. Бу бежиз эмас, албатта. Лекин дарё бўйларида вақгинчалик чодир қуришдан олдин жойнинг табиий шароити, рельефи, атроф муҳитнинг тузилиши тўғрисида фикр юритилиб, сўнг тўхташ жойини белгилаш керак. Ёғингарчилик миқдори аста-секин ортиб бориши турган жойни зудлик билан ўзгартириш лозимлигига билдирилган биринчи ишорадир. Чунки сув миқдорининг дарё ва сойларда ортиб кетиши дам олувчиларга ортиқча ташвиш туғдиради. Мабодо шундай вазиятда сел оқимлари белгиси сезилгудек бўлинса, тезлик билан дарё ўзанидан иложи борича узоқроқ баландроқ ёнбағирга чиқиб кегиш зарур. Ёғингарчилик ўтиб кетгандан сўнг водийга тушишга ҳеч вақт шошилмаслик керак, чунки биринчи сел оқимидан сўнг кейингилари такрорланиши мумкин.
Одатда сел оқимларининг даврийлиги 3-5 соат давом этади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, селларнинг (кейинги бўлимда берилаётган тошқинлар каби) яна бир хусусияти улар қўшни давлатлар ҳудудида бошланиб бошқа давлат худудида катта талафотлар келтириши мумкин. Фарғона водийсининг дарёларида, Зарафшон дарёсининг юқори қисмларида худди шундай манзарага бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Албатта, бундай ҳолатларда ҳам, олдиндан сел оқимлари келадиган йўналишлар бўйича сел омборлари, уларни йўналтирувчи, тарқатиб юборувчи махсус гидроиншоотлар қурилишига катта эътибор берилиши лозим. Кези келганда шуни айтиш мумкинки, сел хавфи бор жойларда йирик нисбатдаги, айниқса кичик хўжаликларда 1:5000 ва 1:10000 нисбатдаги хариталар бўлиши керак. Шу хариталар орқали сел оқимларига қарши курашиш, олдини олиш, башоратлаш ва улар оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг барча табақалари ўртасида тарғибот ишларини йўлга қўйиш зарур.
Шу ўринда бир тарихий воқеани келтирамиз. 1969 йили, баҳор фасли. Тошкент вилоятининг Пском дарёси қуйи оқимида жойлашган Сижжак, Боғистон, Нанай қишлоқларининг аҳолиси ёғингарчилик кўп ёғиши оқибатида сел ва кўчкилардан кўп зарар кўришган. Айниқса, қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган майдонларда эрозия ривожланиб сел оқимлари остида қолиб кетган. Пском дарёсининг ҳайқириб, йирик-йирик харсанг тошларни «пўкак» каби оқизиб кетишини ҳам ҳайрат, ҳам қўрқув билан кузатганмиз.
Муаммонинг энг муҳим томони ўша пайтда мактаб ўқувчиларига табиий офатлар тўғрисида керакли маълумот берилмас эди. Гўё доим шундай бўлган ва бундан сўнг ҳам шундай давом этадигандек. Ваҳоланки, бу жараёнларга қарашли маълум чора-тадбир кўриш йўллари мавжудлигига ҳозирги кунда гувоҳ бўлиб турибмиз.
Бундай вокеаларни Тошкент вилоятининг Оқсок-Ота, Паркент, Оҳангарон, Қорабау, Бўзсув; Наманган вилоятининг Ғовасой, Уйрурсой, Сумсар, Подшо Ота, Қашқадарёнинг Оқсув, Жиннидарё, Танхиздарё, Ғузор ва бошқа ҳавзалари мисолида кўп келтириш мумкин.
Ватанимизнинг қайси ҳудудларида сел оқимлари пайдо бўлмасин, уларнинг таркибий қисми, йўналиши ва улардан келадиган зарар деярли бир хилда намоён бўлади. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ижобий тадбирларда барча фуқаролар фаол яштирок этишлари, уларни тезроқ ҳаётга тадбиқ этишлари ва хавфсизлик чора-тадбирларини амалга оширишда ҳар биримиз масъул бўлишимизни давриинг ўзи тақозо этиб турибди.
Гидротехника иншоотларида юз берадиган фавқулодда вазиятлар.
Гидродинамик авариялар-бу гидротехник ишоотлар ёки уларнинг бир қисми издан чиқиши ва катта ҳудудларнинг бошқариб бўлмайдиган сув массаси остида қолиши билан боғлиқ фавқулодда ҳодисадир.
Гидротехник иншоотларнинг бузилиши табиат кучларининг ҳаракати (зилзила, довул, тўғонларнинг ювиб кетилиши) ёки инсон таъсири (терроризм), шунингдек, лойҳалашдаги хатолар ёки қурилишдаги нуқсонлар туфайли юзага келади.
Гидротехника иншоотларида юз берадиган фавқулодда вазиятлар катта талафотлар келтирадиган, аҳолини оғир таҳликага соладиган ва қиска вақт ичида шиддатли бўладигани сув тошқинларидир. Тошқин - Гидротехника иншоотларида юз берадиган фавқулодда вазиятлар билан бирга, дарёлар, сойлар, денгизлар, кўлларда сув сатҳининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келиб, ер юзасининг катта майдонларини вақтинча сув босишига айтилади. Тошқинлар кўп ҳолатларда кучли жала, ҳарорат кўтарилиши билан қор ва музликларнинг кескин эриши натижасида ҳавзалардаги сув миқдорининг кўпайишидан ҳам пайдо бўлади. Бундан ташқари сув ҳавзалари атрофидаги ёнбағирларда кўчки содир бўлиши қоялардан тоғ жинслари ўпирилиши билан ҳавзадаги сув тошиб чиқиши ва тўғонларнинг бехосдан бузилиб кетиши оқибатида ҳам содир бўлиши мумкин. Одатда бундай тошқинлар жуда хавфли бўлади. Тошқинларнинг яна бир тури шамолнинг катта тезлиги билан боғлиқ бўлиб, денгиз сувини қирғоқларга маълум баландликда бостириб келишидан пайдо бўлади. Лекин, тошқиннинг бу тури мамлакатимиз ҳудудларида учрамайди.
Ўзбекистондаги сув омборларидаги сув ҳажми куйидагича:
1. |
Тошкент |
Сув омбори |
250 млн. м3 |
2. |
Жиззах |
Сув омбори |
85 млн. м3 |
3. |
Каттақурғон |
Сув омбори |
900 млн. м3 |
4. |
Чорвоқ |
Сув омбори |
2 млн.-м3 |
5. |
Андижон |
Сув омбори |
1млр.754 млн. М3 |
6. |
Чимқургон |
Сув омбори |
300 млн. м3 |
7. |
Учқизил |
Сув омбори |
165 млн. м3 |
8. |
Каркедон |
Сув омбори |
218 млн. м3 |
9. |
Косансой |
Сув омбори |
165 млн. м3 |
10. |
Куйимозар |
Сув омбори |
300 млн. м3 |
Ватанимизнинг табиий тузилиши, гидрометеорологик шароити, муҳандис-гидрогеологик иншоотлари бошқа табиий офатлар каби тошқин бўлиб туриши ва унинг хавфи юқорилигидан далолат беради. Айниқса бу ҳодиса сув тармоқлари атрофларида жуда кўп тарқалган. Тошқинларнинг ҳосил бўлиши, гарчан бир хил сабабдан бўлсада, яъни об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши натижасида меъёридан кўп ёғингарчилик бўлиши, аҳоли яшаш жойлари ва ҳудудларга турли таъсир кўрсатади. Булар ичида эиг кучлиси ҳалокатли тошқинлар ҳисобланиб, улар узоқ муддат ёққан ёмғир натижасида юзага келади. Бизнинг шароитда тошқинлар билан бирга селлар доимий кузатилади. Селли тошқинлар одатда қисқа вақтда пайдо бўлиб, асосий хусусиятларидан бири шитоб билан сув келиши оқибатида сув иншоотлари атрофини, қирғоқларни, баъзан тўғон ва кўприкларни ювиб кетади. Натижада сув сатҳининг кўтарилишидан катта-катта майдонларга сув бостириб юбориши оқибатида шу жойдаги экинлар, муҳандислик иншоотлари катта зарар кўради. Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича илмий муассасалар муаммонинг ечимига катта эътибор бериб кенг миқёсдаги изланишлар олиб бораётган бўлса, ҳукумат, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари эса жойларда мавсум шароитида тайёргарлик кўриш ва тадбирларни уюшқоқлик билан қисқа муддатда ўтказиш йўлларини ишлаб чиқишмокда. Айниқса дарёлар, сойлар ва турли гидроиншоотлар атрофларида соҳилларни мустаҳкамлаш, обод масканларга айлантириш вазифалари ҳукумат қарорларида ўз аксини топган. Шу боис, турли сув иншоотлари атрофидаги майдонларни гўзал гўшага айлантириб одамлар ҳордиқ чиқарадиган кичик-кичик дам олиш шоҳобчалари ташкил этиш маҳалла қўмитаси фаолларининг диқкат-эътиборида бўлиши керак. Лекин. юқорида таъкидлаганимиздек, табиий офатлар тўсатдан пайдо бўлиб, ҳаётимизга катта хавф солиши билан бирга чегара танламайди. Ернинг заиф ва пасткам жойларини буткул бузиб юборади. Республикамизда рўй берадиган тошқинларнинг яна бир хусусияти, улар қўшни давлатлар ҳудудларида пайдо бўлиб, бутун талафотни бизнинг аҳоли ва ҳудудларга етказади. Чунки, Ватанимизнинг шарқий, жануби-шарқий ҳудудлари баланд тоғликлар билан ўралгани учун сув тармокларининг бошланиш қисми қўшни давлатларда бўлган, шу тоғлардаги булоқлардан тўпланади. Шу билан бирга кўпгина дарёларнинг бошланиш жойида музликлар, кўллар бўлгани учун об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетиши оқибатида улардаги сув миқдорининг ошиши ҳам маълум хавф туғдиради. Мазкур муаммонинг олдини олиш ва доимий кузатиш бўйича «Ўзгидромет» тасарруфидаги тармоқ кузатиш хизмати ходимлари мавсумий вақтларда туну-кун иш олиб борадилар. Шу каби ташкилотлар қўшни давлат ҳудудларида ҳам мавжуд. Ҳозирги даврнинг талаби бўйича олиб борилаётган тадбирлар амалий жиҳатдан самарали бўлиши учун Марказий Осиё давлатларининг кузатиш хизматлари орасида маълумот айирбошлаш ишларини йўлга қўйиш, доимо ишончли маълумот билан ҳамкорликда иш олиб боришни тақозо этмоқда. Бунга яққол мисол тариқасида XX асрнинг охирида “Шоҳимардон фожиаси” деб тарихга муҳрланган Фарғона водийсидаги фожиани келтириш мумкин. Юқорида қайд қилинганидек, мазкур фожиа қўшни Қирғизистон мамлакати ҳудудида бошланиб Шоҳимардонсой бўйига жуда катта талафотлар келтирди. Фожианинг асосий сабаби ёз ойларида ҳарорат кескин кўтарилиши билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти тоғликларидаги Оқсув Дарёсининг юқори қисмида жойлашган қор ва музлар эриши оқибатида сув миқдори бирданига ошиб кетиб, соатига 200 м/сония тезликда ҳаракат қилиши натижасида Шоҳимардонсой ва унинг қуйи оқимларида сел оқоваларига айланди. Натижада кўпгина инсонлар нобудгарчилиги билан (100 дан ортиқ), шу жойдаги коммуникация иншоотлари, йўллар, маиший хизмат масканларига катта талафот етказди. Жумладан, 52 хўжалик, 36 та дам олиш маскани, 4 та болалар оромгоҳлари ва бошқа йирик миқёсда олиб борилган тадбирлар натижасида аҳоли хавфсиз жойларга кўчиридди. Табиий офат оқибатларини бартараф эгашга республикадаги барча ташкилотлар ўз ҳиссаларини қўшишди.
Аҳоли ва ҳудудларни тошқин, селлардан муҳофаза қилишнинг биринчи талаби дарё, сой ўзанлари атрофини мустаҳкамлашдан иборат. Шундай тадбирлар Оқсув ва Шохимардонсой атрофларида олиб борилиб, қирғоқлар қум-шағал, темир-бетон маҳсулотлари билан мустаҳкамланди.
Албатта, республикамизда бундай жойлар кўплаб учраб туради ва ҳаётимиз хавфли жараёнлардан кафолатланмаган. Шунинг учун аҳоли яшайдиган ҳудудларда маълум хавфсизлик чораларини олдиндан кўриб қўйишимиз, ҳушёрликни оширишимиз замон талабидир. Бундай ҳолатларда биринчи галда амалга ошириладиган ишлардан яна бири аҳолини ўз вақтида огоҳлантиришдир. Лекин, огоҳлантиришдан аввал аҳолини табиий офатга тайёрлаш зарур. Бунинг учун тушунтириш ишлари билан бир қаторда табиий офатларнинг сабаби, тарқалиши тўғрисида маълумот бериб, рўй берган тақдирда аввало хотиржамликни сақлаш, ортиқча ваҳимага берилмаслик аломатларини ҳар биримизнинг қалбимизга сингдиришимиз керак. Шундагина ҳолатни тез баҳолай оламиз ва ҳаракатни тўғри олиб борамиз.
Хўш, тошқин вақтида қандай муҳофаза қоидаларига риоя қилиш керак?
Аввало, тошқин хавфи бор жойларда ҳар қандай қурилиш иншоотлари барпо этишга чек қўйиш керак. Тошқиннинг ҳосил бўлиш хусусиятига кўра баъзи эҳтиёт чораларини амалга ошириш лозим. Яъни озиқ-овкат, ичимлик суви, кийим-кечак ва бошқа маиший-хўжалик заҳираларига эга бўлиш, уларни сув босмайдиган жойларда сақлаш, керакли ҳужжатлар, зарур мол-мулк билан эвакуацияга тайёргарлик кўриш зарур. Тошқин жуда катта тезлик билан авж олаётган бўлса, зудлик билан яқин атрофдаги тепаликка қараб юриш, бино шароитида бўлсангиз юқори қаватларга кўтарилиш, томларга чиқиб олиш тадбирларини амалга ошириш лозим. Аммо, барча эҳтиёт чораларига қарамасдан мабодо, сув ичида қолсангиз, энг муҳими саросима ва ваҳимага берилмасдан хотиржамлик билан устки ва оёқ кийимларни ечиш, сув оқими бўйлаб бирорта баландрок ёки мустаҳкам асосга эга бўлган предметни танлаш, сув билан бирга ҳаракат қилаётган буюмлардан ўзингизни эҳтиёт қилиш чораларини кўришингиз лозим. Заруратта кўра уйларни, хоналарни тарк этаётганингизда сув, газ, электр тармоқларини хавфсиз ҳолатга келтиришни унутмаслик керак. Ертўлаларда озиқ-овқат заҳираси мавжуд бўлган такдирда уларни қуруқ жойларга, сув босиб зарар етказмайдиган жойларга олиб қўйган маъқул.
Албатга, эҳтиёт чораларини олдиндан ташкиллаштириб уюшқоқлик билан олиб борилса, ҳар қандай фожиадан келадиган талафот ва зарарни камайтиришга эришилади. Лекин, аксарият ҳолларда аҳоли томонидан бепарволикка йўл қўйилади. Табиий офат, хусусан, тошқин қанчалик қиска вақтни қамраб олмасин маълум талафотларга сабабчи бўлади. Шу жараён бўлиб ўтгандан сўнг қандай ишларни биринчи галда амалга ошириш керак. Қуйида шулар тўғрисида тўхталамиз.
Аввало, ҳар қандай табиий офат юзага келган майдон ва ҳудудда ўзига яраша антисанитария ҳолати юзага келади. Бунинг оқибатида одамлар, тирик организмлар юқумли касалликлар билан зарарланиши мумкин. Шу вазиятдан чиқиш учун маълум муддатгача фақат қайнатилган сув истеъмол қилиш ва қуруқ озиқ-овқатлар билан чегараланган маъқул. Зарурат туфайли бошқа ерга кўчгандан сўнг қайтиб келинганда уйнинг ҳолатини, атроф йўлакларни синчиклаб кўздан кечириш керак, ҳеч вақт уйга киришга шошилманг. Тошқин туфайли уйларнинг деворлари зах тортиши, намгарчилик меъёридан ортиб кетиши оқибатида иншоотлар бардошлиги заиф бўлиб қолади, натижада унча катта бўлмаган ташқи куч таъсирида бинолар қулаб кетиши мумкин. Сув тўпланиб қолган жойлардан алоҳида йўлаклар ҳосил қилиб юриш жойларини ташкил этиш керак. Хоналарни диққат билан кўздан кечириб чиқилгандан сўнг эшик ва деразаларнинг мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилганингиздан кейин уларни очиб қўйинг. Хона ичида қолган озиқ-овқатни истеъмол қилишдан ўзингизни сақланг. Мавжуд асбоб-ускуналардан, айниқса электр асбобларидан фойдаланишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Чунки тўлиқ қуримаган асбоблар бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келишига сабабчи бўлиб, қўшимча нохушликларга олиб келади. Бундан ташқари ҳар қандай табиий офатни бартараф қилишда ҳам ўзига яраша талаб ва қоидалари мавжуд. Хусусан, тошқиндан сўнг уни бартараф қилишда кенг миқёсда аҳоли томонидан қандай ишлар амалга оширилиши лозим?
Юқорида таъкидланганидек атроф синчиклаб ўрганилгандан сўнг, сув босган жойлар ортиқча нарсалардан халос қилиниб, қуритиш ишлари амалга оширилади. Иншоотларда ярим ўпирилган, қайта тиклаб бўлмайдиган жойлар аниқланса тезда бузиб ташланиши ва у жойлар тозаланиши керак. Биноларнинг пастки, пасткам жойларида сув тўпланиб қолган бўлса сув чиқариб ташланади. Тошқин натижасида шикастланган маиший-энергетика тармоқлари, йўллар, кўприклар ва бошқа иншоотларни таъмирлашга киришилади. Мазкур тадбирларни амалга ошириш аҳолидан уюшқоқликии, жипслик ва ўзаро ҳурматни талаб этади. Шундагина фавқулодда вазият оқибатини тезда бартараф қилиш мумкин.
Юқорида қайд қилинганидек, тошқин ва селларнинг пайдо бўлишида республикамиз ҳудудларидан ташқарида бўлган табиий сув омборлари, гидротехника иншоотлари ҳам ўзига яраша хавф туғдиради. Бизнинг назаримизда бундай объектларнинг жойлашган ўрни, хавфлилик даражаси, кўлами тўғрисида батафсил маълумот берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Аксарият ҳолларда фавқулодда вазиятлар юз берган вақтда аҳоли ўртасида маълумот йўқлигидан саросимага тушиш ҳолати оқибатида талафот икки-уч баробар кўпайиб кетишига олиб келади. Бундай ҳолатларда аҳоли ҳаракатининг баъзи қоида ва талаблари тўғрисида кейинги бўлимларда батафсил тўхталамиз. Шу мақсадда республикамиз ҳудудидан ташқарида бўлган, лекин аҳолининг фаровон турмушига маълум даражада таҳдид солиб турган хавф “ўчоқлари” тўғрисида маълумот берамиз. Албатта, бундай маълумотларни беришдан мақсад, аҳоли ўртасида беҳаловотлик ёки саросимага тушишга маълум шароит яратиш эмас, балки зукко ўқувчиларга хавф тўғрисидаги бор маълумотни етказиш, реал воқеликдан бохабар қилиш. Зеро, хавфни билмасдан, тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан туриб унга тайергарлик чораларини кўриш мушкулдир. Қишлок хўжалигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг миқёсдаги тадбирларда нафақат тупроқ емирилиши, эрозия, жарланиш жараёнларииинг олдини олишга, балки ер юзида пайдо бўлган шундай жойларни қайта реконструкция қилиб қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиш катта аҳамиятга эга. Бунинг учун, аввало ташкилий ишларни йўлга кўйиш, яъни “Ер тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонунлар асосида иш юритиш мақсадга мувофиқдир. Тоғли ва тоғ олди адирларида емирилиш, эрозиянинг олдини олишга қаратилган тадбирлар билан бир қаторда, текислик, кўп йиллик суғорма ерларда тупроқни шўрланишдан, биологик хусусияти камайиб кетишининг олдини олиш тадбирларини қўллаш лозим. Бунинг учун илмий асосланган усуллар билан тарихий, ота-боболаримиз қўллаб келаётган омилларни уйғунлаштириш яхши самара беради. Умуман, мелиоратив ва гидромелиоратив чоралар асосида ҳар бир жойнинг морфологик ва морфометрик кўрсатгичларини инобатга олиб иш юритиш тупроқ муҳофазасини таъминловчи асосий омиллардир. Тупроқнинг ҳаётдаги биологик ўрни нақадар юксаклиги ва уни асраб-авайлаш бўйича кўпгина махсус, илмий-оммабоп рисолалар яратилганлиги учун бу мавзуга ортиқча тўхталмаймиз.
Хусусан, ташқи хавф тўғрисида: “Мойлисув дарёсининг (Қирғизистон) қирғоқлари ёқасида 1944 йилдан то 1964 йилгача уран рудасини қайта ишлаш чиқиндилари кўмилган. Ҳозирги вақтда колдиқлар сақланадиган 23 та жой мавжуд. Бу ерларда селни тўсадиган тўғонларни маҳкамлаш ҳамда кўчки хавфи бўлган жойлардаги қияликларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш лозим” деб маҳаллий ҳукумат раҳбарлари, илмий ва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари олдига муаммонинг ечимини топиш йўлларини, хавфли ҳудудларда масъулиятни ва жавобгарликни ошириш лозимлигини уқтирсалар, кенг жамоатчиликни шундай хавфлардан огоҳ бўлишга чақирадилар.
Ҳақикатда, Ватанимиз ҳудудлари атрофидаги хавфли жойлар ҳаммамизнинг диққат-эътиборимизда бўлиши, улар тўғрисида етарли маълумотга эга бўлишимиз ҳозирги замон талабидир. Бинобарин, бирорта хавф тўғрисида етарли ахборот тизими ва мажмуасига эга бўлинган тақдирдагина унинг олдини олиш ёки бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тўғри амал қилишга эришилади. Республикамизнинг табиий-географик ўрнини кузатар эканмиз, ҳар бир минтақанинг турли ҳалокатли майдонларни қамраб олганлигига гувоҳ бўламиз. Биргина Фарғона водийсини оладиган бўлсак, водийга йўналган барча сув тармоқларининг бошланиш қисмлари баланд тоғликлардан, айрим жойлари абадий қор ва музликдан иборат бўлиб, об-ҳаво кескин ўзгариши оқибатида бу сув тармоқларида тошқин, сел хавфлари юқори эканлигидан далолат беради. Бу эса тезкор амалий тадбирлар ўтказишни, шу ҳудудларда жойлашган аҳоли ўртасида хавфли ҳалокатлардан сақланиш йўлларини тарғиб қилишни тақозо этади.
Шундай қилиб, Ватанимиз ҳудудида ҳам ички, ҳам ташқи муҳитдан зарар етказадиган турли табиий офатлар хавфи мавжуд экан, уларни чуқур мулоҳаза қилиш, аввало олдини олиш, башоратлаш ва оқибатларини бартараф этишда фаол қатнашиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи ҳисобланади. Мамлакатимизда, хусусан табиий офатларнинг олдини олиш борасида муҳим ишлар амалга оширилаётганини эътироф этган ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, бундай тадбирлар фақат ушбу муаммо билан шуғулланадиган илмий ва ишлаб чиқариш тармоқлари доирасидагина чегараланиб қолаяпти. Уларни кенг миқёсда аҳоли ўртасида тарғиб килиш, талаб ва қоидаларга риоя қилиш одоби, маданиятини шакллантириш жуда сусткашлик билан олиб борилмоқда. Табиий офатларга лоқайд бўлиш қандай оқибатларга олиб келиши, Давлат хазинасига қанчалик таъсир этиши, энг муҳими инсонлар нобуд бўлишига сабабчи бўлиши бошқа мамлакатларнинг аччиқ тажрибасидан кўриниб турибди. Албатта, бундай ҳолатга тушмасликнинг биринчи тадбири ўзимизни ва атрофдагиларни тўғри ҳаракат қилишга ўргатишдан иборатдир. Зеро, миллий мафкура ва миллий ғоямизнинг асоси ҳам, хавфсиз яшаш шароитини таъминлашга асосланган.
Транспорт энергетика, коммунал тизимларидаги авария ва ҳалокатлар.Ёнғинлар.
Темир йул авария ва ҳалокатлари.
Темир йулдаги авариялар-табиий офатлар натижасида, шунингдек техника экспулатацияси, технологик жараёнлар, сифатсиз механик таъмирланиши, айрим шахсларнинг интизомсизлиги ва назорат йўқлиги оқибатида вужудга келиши мумкин. Улар ҳам ўз навбатида катта вайроналарга, ёнғин келиб чиқишига, портлашларга, КТЗМ билан зарарланишларга, поездлар ва темир йўлларнинг бузилишига, одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.
Кўриниши:
Ушбу транспорт турида учрайдиган фавқулодда вазият, ёнғинлар-портлашларга, йўналишдаги вагонларнинг ишдан чиқишига, аҳолининг, йўловчиларнинг нобуд бўлишига вагонларидаги давлат бойликларининг нобуд бўлишига, қолаверса, содир этилган жойлардаги аҳоли ва ҳудудлар турли даражада зарар кўришига, айниқса турли заҳарли моддалар юклатилган вагонларда содир этилганда ҳудуддарнинг ва аҳолининг заҳарланишига олиб келувчи ҳолат.
Асосий келиб чикиш сабаблари:
Асосан, темир йўлларнинг носозлиги, ҳаракат таркибининг техник носозлиги, алоқа воситаларининг носозлиги, диспетчер алоқа боғловчи ходимларнинг аҳамиятсизлиги, совуққонлилигидир. Кўпинча ҳаракат таркибининг излардан чиқиб кетиши туқнашувлар, чорраҳалардаги тўқнашувлар, вагонларда ёнғин ва портлашларнинг содир этилишига олиб келади. Турли суюқ портловчи модааларни ташиш ҳолларда, қолаверса сув тошқинларида, кўчкиларда содир этилиш эҳтимоллари бор. Энг катта хавф туғдирувчи фавқулодда вазиятлар ёнувчан, портловчи, турли заҳарли моддаларни ташувчи юк цистерналарда, юк поездларида содир бўладиган воқеалардир. Ушбу фавқулодда вазиятларни бартараф этиш жуда оғир. Шу боисдан ҳам уларни олдиндан огоҳлантириш ишларини, келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу борада ҳудудларимизда ва бошқа давлатларда содир этилаётган фавқулодда вазиятлар жуда кўп. Энг аввало бу борада бундай фавқулодда вазиятнинг олдини олмоқ мақсадга мувофиқдир.
Олдини олиш бўйича чора-тадбирлар.
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши, хизмат муддати қоидалари талабларига амал қилиш, бошқариш ва алоқа тизимларининг иш сифатини ошириш, диспетчерларнинг билим савиясини ошириш, уларнинг хизматини яхшилаш ва ҳ.к. Жумладан “Фуқаро муҳофазаси тўррисида”ги қонуннинг 16-моддасида баён этилганидек “Фуқаро муҳофазаси соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш малака ошириш муассасалари, махсус ўқув-услубиёт марказларида, шунингдек иш жойида амалга оширилади”.
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 558-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясига “Темир йўл транспорти воситаларидан авариясиз фойдаланиш, ташиш чоғида портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва КТЗМ хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш” вазифалари юклатилади.
Автотранспорт авария ва ҳалокатлар (шу жумладан, йўл транспорти ҳодисалари).
Кўриниши:
Транспортдаги фуқароларнинг ҳалок бўлишига, портлаш ва ёнғинларни чиқишига олиб келади. Агарда юк ташувчи автотранспортларда авария ҳолати содир этилганида, турли нефт, портловчи модда ёки заҳарловчи молдаларнинг авария содир этилган жойларда тарқалишига ҳамда ушбу ҳудуддаги аҳолининг нобуд бўлишига, заҳарланишига, бино ва иншоотларнинг бузилишига олиб келади.
Келиб чиқиш сабаблари:
Фуқароларимизнинг энг аввало транспорт ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги, тезликни ошириши, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб транспорт воситаларини бошқариши, қарама-қарши йўлларга чиқиб кетиши, техник носоз транспортларни бошқариши, қолаверса йўлларнинг талаб даражасида эмаслигидир.
Асосан содир этилган авария ва ҳалокатлардан 70-80 фоизи ҳалокат содир этилгандан сўнг 2-3 соат ичида уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмаслигидан нобуд бўлишади. Транспортларда тиббий ёрдам қутиларининг йўқлиги, аҳолининг ва ходимларининг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирларини яхши билмаслиги, ушбу транспорт содир этилаётган аварияларда кўплаб инсонлар нобуд бўлишига олиб келмокда. Бу борада ДАН бошқармаси ходимларининг транспорт техник кўригини ўтказиш вақтида ушбу йўналишдаги масалаларга аҳамият бермаслиги, қолаверса турли давлат транспорт бошқарма бошлиқларининг этиборсизлигидир. Ушбу турдаги фавқулодда вазиятлар йил сайин ортиб бормокда, ачинарлиси ҳам шундаки, бегуноҳ фуқароларимиз бевақт оламдан кўз юммоқдалар.
Олдини олиш бўйича чора-талбирлар:
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларннинг ўз вақтида ўтказилиши, техник носоз транспорт воситасидан фойдаланмаслик, барча турдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, ДАН ходимларининг, ҳайдовчиларнинг, қолаверса аҳолининг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва малакаларини ошириш, йўл тармоқларини меъёрий талаб даражасида сақлаш, шаҳарларда кўи сатҳли йўллардан, пиёдаларнинг ер ости йўлакларидан самаралироқ фойдаланиш ва ҳ.к.
Муҳофазаси:
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги Вазирлар Мақкамасининг 558-сонли қарорига мувофиқ Давлат автомобил назорати органига “Йўл транспорт хавфсизлигини таъминлаш хизматига раҳбарлик қилиш” вазифаси юклатилади.
Метрополитен станцияларида эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятлар.
Кўриниши:
Фуқароларнинг нобуд бўлишига, турли хил тан жароҳатлари олишига олиб келади, қолаверса портлаш ва ёнғинлар содир этилиши мумкин. Метрополитен станциялари ва вагонларнинг бузилишига олиб келади.
Олиб келувчи сабаблар:
Мана кўп йиллардан бери Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида икки йўналишда ер ости поездлари узоғимизни яқин қилиб келмоқда. Ушбу турдаги транспортларда, станцияларда фавқулодда вазиятлар ҳозирча содир бўлмаган бўлса ҳам, бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Мисол учун Япония давлатанинг Токио шаҳрида бўлган заҳарли модда билан боғлиқ фавқулодда вазият ёки Москва шаҳри метросидаги ҳодисалар. Тошкент метросининг “Пахтакор” станциясининг биринчи йўналишдан иккинчи йўналишга ўтиш жойларида эрталабки ва кечки гавжум вақтнинг ўзида минглаб фуқороларимиз тўпланади. Кейинги пайтларда метрополитен йўлакларидан ўтиш жойларида ўзбошимчалик билан фаолият кўрсатган турли хил савдо дўкончалари йуловчиларянинг ҳаракатига бевосита ҳалақит бериш билан биргаликда маълум бир фавқулодда вазиятлар пайтида нохуш оқибатларни келтириб чиқариши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Метрополитен лойиҳаланаётган пайтда унинг ўтиш йўлларида ҳеч қандай қўшимча қурилишлар кўзда тутилмаган. Шу нуқтаи назардан, яъни метрополитен қурилиши меъёрий ҳужжатлар талаби бўйича ўтказиш йўлларининг функциясига фақат йўловчиларни ўтказиб юбориш киради.
Бу борада ҳам эҳтиёткорликни оширмоқ қолаверса содир этилиши эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ.. Яъни ушбу соҳа мутасадди ходимлари барча нохуш ҳолатларни олдини олиш чора-тадбирларини кўриши мақсадга мувофиқ .
Олдини олиш бўйича чора-тадбирлар:
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш тадбирларини вақтида ўгказилиши, техник носоз транспорт воситасидан фойдаланмаслик, барча турдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, ҳайдовчиларнинг, тармоқ одимларининг иш юзасидан билим малакаларини ошириб бориш, йўл тармоқларини меьёрий талаб даражасида сақлаш ва ҳ.к.
Метро ичидаги телемосламаларда муҳофазаланиш тўғрисидаги қисқа видеолавҳалар кўрсатиб бориш. Қонуннинг тармоққа алоқадор қисмларига сўзсиз амал қилиш.
Муҳофазаси:
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 558-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси саноатда кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси”га, “кон, руда, кимёвий, нефт ва газ қазиш ҳамда қайта ишлаш саноати ва “Тошметроқурилиш” объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлиги устидан давлат назоратига раҳбарлик қилиш” ишлари юклатилади. Бундан ташқари “Тошметролойиҳа” институти, “Тошкент метрополитени бошқармаси” эксплуатацияси учун масъул ҳуқуқий шахслардир.
Корхоналардаги авариялар давомида кўп тонналик идишлар бузилиши оқибатида КТЗМ (Кучли таъсир этувчи заҳарли модда) корхона ҳудудига тарқалиши оқибатида корхона ишчиларидан ташқари корхона яқинида яшаётган аҳолининг соғлигига ҳам зарар келтириши мумкин. Зарар келтириш миқёси ҳавога тарқалган КТЗМ нинг миқдори, унинг концентрациясига, физикавий ва кимёвий хоссалари, метерологик шароитлари, ҳудуд рельефи, шаҳар ва қишлоқлардаги иморатларнинг зичлигига боғлик. КТЗМ тарқалганда аввало корхонанинг ҳудудида юқори концентрацияга эга бўлган “булут” пайдо бўлиб, унинг тарқалиши давомида иккиламчи булут вужудга келади ва корхонадан ташқарига ҳам тарқалади. Иккиламчи булут концентрацияси бирламчисига қараганда анча паст бўлгани билан, инсонлар соғлиги учун хавф туғдиради.
Демак, зарарланган ҳудудда бўлган одамлар, радиактив моддалар билан зарарлангандан сўнг, меҳнатга лаёқатсиз деб топилиб, сўнгра оғир касалга чалиниши ва ҳалок бўлиши мумкин.
Аҳолини ва биринчи галда иқтисодиёт объектларини ишлаб чиқариш ходимларини муҳофаза қилиш учун бир қанча тадбирлар бажалиши керак.
Улар қуйидагилар:
-технологик жараёнлардаги ёнғин ва кимёвий хавфли ҳодисаларни хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини барпо этиш;
- йирик (ялпи) ёнғинлар чиқиши имкониятини бартараф этиш бўйича тадбирларни бажариш;
-иқтисодиёт объектларини авариясиз тўхтатиш тадбирларини бажариш;
- фавқулодда вазиятда ишлаб чиқариш ходимларини шошилинч муҳофаза қилиш ва эвакуация қилиш учун шароит яратиш;
- технологик жараёнлардаги ёнғин ва кимёвий хавфи бор моддаларни хавфсизларига алмаштириш тадбирларини бажариш;
- ишлаб чиқаришда ёнғин ва кимёвий хавфли моддалар ишлатилишига йўл қўймайдиган технологиялар ишлаб чиқиш;
- ёнилғи, суюқлик ва КТЗМ солинган идишлар атрофини тупроқ тортиб, (бордюр билан) ўраш;
- кимёвий хавфли объектларда хавфсизлик чораларини кўриш;
Ишлаб чиқариш ва хўжалик алоқалари ишончлилигини оширишнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
-фавқулодда режимга мўлжаллаб, мол етказиб берувчилар билан ишлаб чиқариш алоқаларини максимал даражада камайтириш;
-Марказий Осиё объектларида ва ўз иқтисодий минтақасида ишлаб чиқариш алоқаларини топишни ташкил этиш;
-мол етказиб берувчиларнинг резерви бўлиши;
- объектнинг резерв ҳар хил манбаларга ўтказиш имконияти бор таъминот тизимини ишлаб чиқиш;
-а варияда таъминлаш кўчма воситаларини кўпайтириш;
- бошқа объектлар билан кооператив тарздаги электро-энергия, газ, сув, буғ ва ҳ.к. таъминотини ташкил этиш;
- авария заҳирасини яратиш;
-хом ашё, материаллар ва ҳ.к. заҳиралари муҳофазада бўлиб-бўлиб сақланишини ташкил этиш.
-издан чиққан ишлаб чиқаришни қайта тиклашга тайёрлаш:
- бъектнинг эҳтимол бўлган шикастланит вариантларини ишлаб чиқиш ҳамда қайта тиклаш ишлари характери ва тахминий ҳажмини аниқлаш (иқтисодиёт объектларини қайта тиклаш лойиҳасини ишлаб чиқиш);
-қайта тиклаш ишларини бажарувчи ихтисослашган бўлинмаларни ташкил этиш ва тайёрлаш;
-иморат ва иншоотларни қисқа муддатларда қайта тиклаш шартларига жавоб берадиган енгил, ўтга чидамли ва жуда пишиқ қурилиш материалларидан оммавий тарзда буюм ва конструкциялар ишлаб чиқаришга тайёрлаш;
-қуриш-қайта тиклаш ишлари учун керакли қурилиш, технология ва бошқа ҳужжатларнинг ишончли сақланишини таъминлаш;
-энг муҳим саноат, транспорт, алоқа объектларини, шунингдек фуқаро муҳофазаси объектларини қурилиш-монтаж ташкилотларига бириктириб қўйиш.
Юқорида қайд этилган табиий офатлар, Чернобил атом электр станциясидаги авария ва бошқалар фуқаро муҳофазасининг ўрни ва вазифаларига бошқача кўз билан қараш керак эканлигини кўрсатиб берди.
Маълумки, республикамиз ҳудудининг катта қисми сейсмик фаол хусусиятга эга бўлиб, ўзига хос геологик, гидрогеологик ва иқлим шароитига эга.
Бундай омиллар қурилиш ишларида лоиҳанинг мукамаллигини, қурилиш технологиясининг ишончлиги ва сифатли ижросини, аҳолининг хавфсизлигини ҳамда иқтисодиёт объектларининг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида ишлаб турган бино ва иншоотларни техник ҳолатини меъёрий даражада сақлашдек муҳим вазифаларни қўяди.
Ёнғин.
Ёнғин, бу-кучли иссиқлик натижасида моддий ва маданий бойликларни бир неча дақиқада йўқ қилувчи, атроф-муҳитни издан чиқарувчи фавқулодда вазиятдир.
Ёнғин уч омил ҳаво ҳарорати (иссиқлик), ёнувчи модда (жисм) ва учқун-аланганинг бир пайтнинг ўзида юз бериши оқибатида пайдо бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, табиий ҳолатда яъни чақмоқ, вулқон отилиши, секин оксидланиш каби юз берган ёнғинлар эътиборга олинмаган тақдирда бошқа чиққан ёнғинларнинг асл сабаблари қуйидаги нисбатни ташкил этар экан:
т/р |
Ёнғин чиқиш сабаблари |
Нисбат (%) |
1 |
Чекиш, ёнувчи моддаларни ёқиш, гугурт билан ёритишда фойдаланиш оқибатида |
26 |
2 |
Болаларнинг ўт билан ўйнаши оқибатида |
14 |
3 |
Электр жиҳозларини қоидаларини қўпол равишда бузиш оқибатида |
13,5 |
4 |
Печка ва тутун қувурларини нотўғри ўрнатиш натижасида |
8,5 |
5 |
Пайвандлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида |
2,3 |
6 |
Технологик жиҳозларни бошқариш қоидаларни бузиш оқибатида |
1,2 |
Ёнғин билан кураш муваффақиятли ўтиш ҳар бир кишининг ёнғинда ҳаракат қилинишининг кетма-кетликлигига риоя қилишларига боғлик.
Ҳар бир объектнинг хусусиятига кўра ёнғинга қарши ўзига хос режим ўрнатилади:
-объектларга олиб чиқадиган йўллар тартиблилиги;
-материалларни, тайёр маҳсулотни сақлаш нормалари;
-очиқ оловни ишлатиш қоидалари;
-объектга транспортни кириш-чиқиши;
-ёнғинга қарши асбоб-ускуналарнинг етарлилиги;
-корхонанинг ёнғинга қарши кураш ҳақида бошқа меъёрий ҳужжатлари ва кўрсатмаларига риоя қилиниши.
Умумий қоидалар асосида цех, участкалар, омборлар, бўлимларда ёнғинга қарши режимлар белгиланади:
-энг даставвал ёнғинга қарши курашиш қоидалари;
-ёнғин бошланганда ишчи ва хизматчиларнинг барч ва вазифалари;
-ёнғин чиққанда корхонадан одамларни эвакуация қилиш тартиблилиги;
-ёнилғи мойларни сақлаш қонун-қоидалари.
Ёнғин пайдо бўлганда, дастлабки ҳаракат унинг манбаини тугатишга қаратилиши керак, шу билан бирга электр манбаларини ўчирмасдан сувдан фойдаланиб бўлмайди, акс ҳолда, у инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин.
Кимиёвий ва радиоактив хавфили объектлардаги авариялар.
Кимёвий хавфли иншоот - иқтисодиёт корхонаси бўлиб, фаолият кўрсатиш даврида содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокат туфайли одамларнинг оммавий тарзда заҳарланиши, кимёвий заҳарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалиши кузатилиши мумкин.
Кимёвий иншоотни муҳофазалашни ҳарбий ҳолатда ҳуқуқий таъминланиши “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида баён этилган. Кимёвий заҳарланиш майдони - маълум ўлчовдаги заҳарли моддалар билан заҳарланган ҳудудлардир.
Зарарланиш манбаи - кимёвий хавфли иншоот жойлашган ҳудуддаги фалокат туфайли одамларнинг, ўсимликларнинг, жониворларнинг заҳарланиши.
Таъсирчанлик - кимёвий модда хоссаси бўлиб, заҳарланишга олиб келиши мумкин бўлган модда микдори билан белгиланади (кам заҳарланиш, кучли заҳарланиш ва бошқалар).
Миқдори - микдор ўлчов бирлиги г/м3 ёки мг/л ларда ўлчанади.
Кимёвий хавфли иншоотлар фуқаро муҳофазаси нуқтаи назаридан маълум турларга ажратилади - микдори, таъсир кучи, сақлаш қонун-қоидаси ва бошқалар.
Кимёвий хавфли корхоналардаги ҳалокатларнинг тавсифланиши.
1- портлаш туфайли содир бўлган ҳалокат, технологик жараён ишдан чиққан, муҳандислик қурилмалари бузилган, натижада батамом ёки қисман маҳсулот ишлаб чиқариш тўхтаб қолган. Катта микдорда молиявий ёрдам тиклашга талаб этилади.
П - ҳалокат натижасида асосий ёки ёрдамчи технологик қурилмалар ишдан чиққан, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун маълум микдордаги ёрдам керак бўлади.
Радиоактив хавфли объектларидаги авариялар.
Маълумки, ўзидан нур тарқатиш ва одам организмида “нурланиш” деб номланадиган касалликни вужудга келтириши мумкин бўлган радиациявий материаллар иқтисодиёт объектларининг бир қатор соҳаларида турли мақсадлар учун ишлатиб келинмокда. Буларни сақлаш, туғри ишлата билиш, ташлаб юбориш, қайта ишлаш жараёнларида техника хавфсизлигига риоя этилмаса оғир оқибатларга - атроф-муҳитнинг радиоактив ифлосланишига, одамларнинг, мавжудотларнинг нобуд бўлиши ва ўсимликларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолишига сабаб бўлади.
Ҳаммаси бўлиб республика ҳудудида 200 дан ортиқ кимёвий хавфли объектлар бор. Уларда ишлаб чиқариладиган ёки иқтисодиётда турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган, сақланадиган суюқ қаттиқ газ ҳолатдаги инсон, ҳайвон соғлиги учун зарарла кучли таъсир кўрсатувчи моддалар тури кўп. Кучли таъсир этувчи моддалардан айримлари тўғрисида қуйидаги тафсилотни келтириш мумкин:
Хлор - одатдаги шароитда қўланса ҳиди бор, сарғиш-яшил газсимон, ҳаводан 2,5 баравар оғир. 34°С ҳароратда суюқ ҳолатга ўтади. Сувда яхши эрийди (+ 20°С ҳароратда бир ҳажм сувда икки ҳажм хлор эрийди), органик эритувчиларда ҳам яхши эрийди. Кучли оксидловчи моддалар, маъданлар билан, кўпчилик маъданмас моддалар ва органик моддалар билан ўзаро яхши таъсир этади. Бўғувчи таъсири бор. Ҳаводаги мумкин бўлган микдори - 0,03 мг/м3, агар модданинг микдори 10 мг/м3 бўлса инсон организмига салбий таъсир этади, миқдори 2500 мг/ м3 ни ташкил этса ўлимга олиб келиши мумкин.
Аммиак - одатдаги шароитда ўткир новшадил спирти ҳиди бор рангсиз газ, ҳаводан енгил. 33°С ҳароратда ёки юқори босимларда осонгина суюқ ҳолатга ўтади. Сувда яхши эрийди ва кислород муҳитида ёнади. Аммиак билан ҳавонинг қуруқ аралашмасида портлаш хусусияти бўлади (ҳарорат 18°С бўлиб, аралашма таркибида 16-28% атрофида аммиак бўлса). Бўғувчан ва нервотроп таъсир этади. Аммиак газининг одамлар яшайдиган ҳаводаги мумкин бўлган микдори 0,04 мг/м3, энг кўпи билан 0,2 мг/м3 га тенг. Агар газнинг миқдори 40-80 мг/м3 бўлса, кўз ачишиб ёшланади, нафас олиш йўллари қаттиқ ачишади. Газнинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган микдори 1500-2700 мг/м3 га тенг. Газнинг сувдага 10% эритмаси новшадал спирти деб номланади, 18-20% эритмаси эса аммиакли деб айтилади. Аммиак гази саноат миқёсидаги совитгичларда ишлатилади. Амиак газини сақлаш ва маълум масофага ташиб обориш сиқилган ҳолда 6-18 кгс/см3 босимга эга бўлган металл идишларда олиб борилади.
Хлор нафас олиш йўлларини қичиштиради, ўпкани шиширади, юқори даражада қуюқлашгани эса ўлдиради. Заҳарланганлик белгилари: конъюнктивит (кўз олди шиллиқ пардасининг яллиғланиши), танглай ва томоқнинг қизариши, бронхит, нафас қисиши, овоз бўғилиши, кўз ёшланиши, азоб берадиган қуруқ йўтал, шилимшиқ ва қоя аралаш балғам ажралиши, бадан кўкариши, ҳушдан кетиш.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Улуғбек шаҳарчасида жойлашган. Унанг атрофида 3 та шартли зона белгиланган:
- заҳарланиш эҳтимоли бор зона;
- санитария-муҳофаза зонаси;
- кузатиш зонаси, яъни радиациявий мониторинг ўтаазиладиган санитария-муҳофаза зонаси.
Кимёвий муҳофаза - бу КТЗМ (кучли таъсирчан заҳарли моддалар)нинг (заҳарловчи моддаларнинг) аҳолига ва иқтисодиёт иншоотларига зарарли таъсири олдини олишга ёки уни имкони бор қадар камайтирншга қаратилган тадбирлар комплекси.
Радиациявий хавфсизлик - бу фуқаролар ва атроф муҳитнинг ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик ҳолати.
Кимёвий ва радиациявий муҳофазанинг энг асосий вазифаси кимёвий хавфли объектлари(КХО)даги ва радиациявий хавфли объектларидаги ҳалокатлар билан боғлиқ фавқулодад вазиятларнинг олдини олишдан иборат.
Кимёвий хавфга биноан ҳамма маъмурий-ҳудудий бирликлар 3 та хавфлилик даражасига бўлинади:
Авария - маҳсулот тайёрлашда ишлатиладиган машиналар, жиҳозлар, технологик тизимдаги ускуналар мажмуасидаги носозлик, электр билан таъминлашдаги носозлик, бинолар, қурилмадаги носозликлар туфайли вужудга келадиган воқеага айтилади. Транспорт турларининг ўзаро тўқнашуви, корхонадаги технологик носозликлар, моддаларни сақлашда йўл қўйилган хатоликлар туфайли содир бўладиган ҳалокатлар натижасида кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар атроф муҳитга тарқалиши мумкин.
Ҳалокат - олдингисидан фарқли ҳолда қамрови кенгроқ ва одамлар ҳалок бўлишига олиб келган воқеага айтилади. Поездларнинг ўзаро тўқнашиши, самолёт ҳалокати, корхоналарда содир бўлган ҳалокатлар туфайли атроф- муҳитнинг ёмонлашуви, инсонлар қурбони, талафотлар даражасининг ортиб бориши ҳаммаси бу турдаги ҳалокат турига хос хусусиятдир.
Мисол тариқасида айрим фавқулодда вазиятларни келтириш мумкин: Американинг “Юнион Корбайт” компаниясига қарашли кимё заводида газ қувурларидан 40 тонна ўткир заҳарловчи модданинг ташқи муҳитга оқиши оқибатида улкан фалокат рўй берди. 2000 кишининг ҳаётига зомин бўлган мана шу ҳодиса туфайли 80 минг фуқаролар заҳарланиб, саломатлигига жиддий зиён етди.
Матбуотда ёзилишича, Чернобил ҳодисаси туфайли ана шу камсуқум, мўъжазгина украин шаҳарчасининг номи дунёга ёйилди. Ҳалокатнинг дастлабки дақиқаларида 30000 киши ҳаёт билан видолашди. Радиация асорати кейинчалик яна кўп минг кишининг ўлишига олиб келган. Радиоактив парчаланишлар Украинанинг 11 вилоятига тарқалган. Станция директори ҳалокатдан кейин ҳам радиациявий текширишни ўтказмаган, ўтказиш учун керакли замонавий ускуна, мосламалар бўлмаган, газдан сақлаш воситаси станцияда ишловчи ходимларда бўлмаган, ҳалокат тўғрисидаги маълумот ўз вақтида эълон қилинмай, 36 соат ўтгандан сўнг эълон қилинган.
Станция ходимлари аниқ ҳаракат қилишлари лозимлигини билмаганлар. 21 млн м3 ускуналарнинг устки юзаси махсус тозалашдан ўтказилмаган. 500 минг м3 ер юзасини тупроғи кўчирилиб кўмиб юборилган. 600 қишлоқлар заҳарли радиоактив модадлардан зарарсизлангирилган.
Нурланиш микдори |
Зарарланиш белгилари |
50Р |
Зарарланиш белгиси йўқ |
100 Р |
Кўп марта нурланса (10-30 кун) 10% одамларда қусиш, дармонсизланиш белгиси пайдо бўлади |
200 Р |
Нурланиш кучайса 1 турдаги нурланиш кузатилади |
300Р |
II турдаги нурланиш кузатилади |
Ҳозирги кунда мутахассислар таҳлил қилиб аниқлаган маълумотларга кўра кимёвий хавфли иншоотларда бўладиган фалокатлар туфайли тез таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалишига бир қатор сабаблар мавжуд. Булар қуйидагилар:
-корхонадаги технологик жиҳозлардаги носозликлари;
-узоқ муддат ишлатилган ускуна-жиҳозларнинг эскириши;
-моддалар ишлаб чиқаришда, ташиб оборишда йўл қуйилган хатоликлар туфайли;
- портлаш, ёнғин содир бўлиши, фалокатлар туфайли;
- моддалар билан ишлашда, уларни сақлашдаги хавфсизлиги қоидаларини бузилиши туфайли;
- четдан олиб келинган технологик жараён хавфсизллик талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги;
- корхонада меҳнат интизоми пастлиги, мутахассис ва ишчиларнииг малакаси етарли эмаслиги;
Кимёвий ва радиациявий муҳофазанннг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Фавқулодда вазиятнинг вужудга келишини тахмин қилиш ва шароитга баҳо бериш. Бунинг учун кимёвий ва радвациявий хавфли объект жойлашган тўғрисида аниқ маълумотга, корхона ҳақида, моддаларнинг миқдори, тури, сақлаш шароити, сақлаш жойини яшайдиган жойларидан қандай оралиқда жойлашганлиги тўғрисида аник, матлумотга эга бўлишлари керак.
2. КТЗМ ва радиоактив моддаларни махсус сақлаш талабларини тўлиқ бажариш, моддаларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш.
3. Фуқароларни керакли миқдорда шахсий муҳофаза воситалари билан таъминлашни ташкил этиш.
4. Кимёвий ва радиациявий назорат ва текшириш ишларини ўз вақтида амалга ошириш.
5. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш учуи керакли куч ва воситаларнинг доимо шай туришини таъминлаш.
6. Кимёвий ва радиациявий хавф вужудга келган фавқулодда вазиятларда фуқароларни қандай вазифаларни бажаришлари лозимлигига тайёрлаб бориш.
Кимёвий ва радиациявий вазиятни олдиндан тахминлаш ва баҳолаш.
а) вазиятни олдиндан тахминлашга қуйидагилар киради:
- фавқулодда вазиятнинг аниқ турини билиш;
- вазият тафсилоти ва кўламини аниқлашнинг ишончли усулларинн, ускуна-жиҳозларини топиш;
- фуқаро муҳофазаси кучларини ва аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш;
- талафотлар ва модалар зарарларнинг олдини олиш ёки уларнинг таъсир кучини мумкин бўлган даражада камайтириш юзасидан керакли чораларни кўриш;
- фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятларни ёки улар оқибатларини йўқотшига тайёрлаб қўйиш.
б) вазиятни олдиндан баҳолаш.
- олинган маълумотларни аниқлаштириш;
- кимёвий ва радиациявий ҳалокатнинг тафсилотини қилиш (тури, вақти, тарқалиш майдони, ҳолати ва ҳ.к.);
- ҳудуд тафсилоти (аҳоли яшаш жойи, уй-жойларнинг яқин-узоқлига, транспорт йўлларининг бор-йўкдиги, об-ҳаво шароити (йил фасли, кун, об-ҳаво ҳолати);
- заҳарланган ҳаво оқими етиб келадиган вақтни ва қанча муддат таъсир кўрсата олишларини билиш;
- зарарланган ҳудуд майдонида қанча одам қолган, қанчаси талафот кўриши мумкинлиги эҳтимолини аниқлаш;
- махсус ишлов беришдан ўтказилиши лозим одамлар, техника, ускуналар, микдорини аниқ билишлари керак.
Баҳолашга кўра тўпланган маълумотларни таҳлил асосида қисқача хулосалар қилган ҳолда, қилиниши керак бўлган ишларни белгалаб олиш керак. Кимёвий ва радиациявий хавфли иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокат туфайли тарқалган КТЗМ ва радиоактив моддалардан зарарланишдан огоҳлантириш ва муҳофаза қилиш тадбирларини тўғри ташкил этиш керак. Турли хилдаги фавқулодда вазиятларни оқибатларини тугатиш тажрибаси шуни кўрсатадики, фавқулодда вазиятлар тури ҳақида ўз вақтида керакли маълумотга эга бўлинса, бундай ҳолатларда аҳолини қандай ҳаракат қилишга ўргатилган бўлса, кўриладиган талафотларни олдини олишга, моддий зарарни қисман бўлса камайтиришга эришиш мумкин. Одамларни вазиятга келган хавф олдида довдираб қолмасликлари, керак вақтда аниқ тез ҳаракат қилиш қутқариш ишларини унумли ўтказишга имкон беради. Шу сабабли барча ёшдаги фуқаролар, ўз иш фаолиятларидан қатъий назар муҳофаза тадбирларии билиш учун ўқитилиши, керак бўлса мунтазам малакасини ошириб бориши лозим.
Шу сабабли юқорида кўриб ўтилган кимёвий радиациявий хавфли объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокатларнинг келиб чиқиш сабабларини тахмин қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Бундай фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш тадбирлари қуйидагалардан иборат:
1) бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятни тахмин қилиш ва баҳолаш;
2) маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;
3) кимёвий ва радиациявий хавфли моддаларни ташиб келтиришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
4) корхона ва иншоотлардаги ходимларни техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга ўргатиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
5) фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш режаларининг унумлигини ва бажаришга имкон бериш;
6) кимёвий ва радиоактив хавфли иншоотларда содир булиши мумкин бўлган фавқулодда вазият оқибатларини тугатишга керакли куч ва воситаларнинг мавжудлиги ва тайёрлигини таъминлаш.
Шунинг учун фавқулодда вазиятларга баҳо бериш, уларнинг оқибатларини иложи борича камайтириш учун содир бўлган офат ёки фавқулодда вазиятни башоратлашни яхши билишимиз, талофатларини олдини олишни усулларини ўрганишимиз, ишлаб чиқариш корхонари, завод-фабрикаларда, иқтисодиёт объектларида ва иқтисодиётимизнинг бошқа объектларида техника хавфсизлиги қонун-қоидаларига амал қилинишини яхши йўлга қўйишни таъминлашни ўрганишимиз ҳамда табиий, техноген ва экологик турдаги фавқулодда вазиятлар бўйича тушунчага эга бўлишимиз лозим.
Эпизоотик ва эпифатотак вазиятлардаи муҳофаза қилииши ташкил этиш.
Ҳайвонлар юқумли касалликларнинг тарқалиши эпизоотия, панзоотия,ва энзоотия шаклида юз беради.
Эпизоотия - аниқ бир ҳудудда бир ёки кўп турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ўртасида касалликнинг одатда ушбу ҳудудда қайд кинадиган даражасидан анчагина каттага бўлган даражада вақт ва фазода бир вақтда ривожланадиган юқумли касалликнинг тарқалиши.
Панзоотия - қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари юқумли касаллигининг катта ҳудудда бутун бир минтақа, бир неча мамлакат ва материкларни қамраб олган ҳолда бир вақтда оммавий тарқалиши.
Энзоотия - табиий вй хўжалик иқтисодий шароитлари касалликнинг ҳамма ёққа тарқалишига йўл кўрмайдиган аниқ бир жой, хўжалик ёки аҳоли яшаш жойларида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ўртасида бир вақтда таркалиши.
Ҳайвонларнинг барча юқумли касалликлари 5 гуруҳга бўлинади:
1-гуруҳ. - алиментар нфекциялар. Тупқоқ, ем, сув орқали ўтади. Овқат хазм қилиш тизими зарарланади. Бундай инфекцияларга куйдирги, оқсим, манқа, бруцеллез киради.
2-гуруҳ - респиратор инфекциялар. Нафас олиш йўллари шиллиқ; пардалари ва ўпканинг зарарланиши. Инфекция асосан ҳаво-томчи йўли билан юқади. Ушбу касалликларга парагрипп, экзотик зотилжам, қўй ва эчки чечаги, гўштхўр ҳайвонлар вабоси киради.
3-гурух - трансмиссив инфекциялар. Қон сўрувчи бўғимроёқлилар ёрдамида ўгади. Қўзғатувчилари доимо ёки алоҳида даврларда қонда бўлади, |Бу касалликларга энцефаломиелит, туляремия, отларнинг юқумли анемияси тааллуқлидир.
4-гуруҳ - кўзғатувчилари тери орқали воситачияар иштирокисиз ўтадиган инфекциялар. Қоқшол, қутуриш, сигир чечаги ушбу касалликлар сирасига киради.
5-гуруҳ - аниқланмаган йўл билан зарарлайдиган инфекциялар.
Ўта хавфли касаллилар эпизоотиясининг шаклланиш манбалари сел оқимлари, сув тошқинлари, давлат ветеринария хизмати билан келишмай туриб ер| ишларини олиб бориш, четдан олиб кириладиган ҳайвонлар, озиқ-авкат маҳсулотлари, ем ва бошқа воситалар, четдан учиб келувчи ёввойи паррандалар т|ўпланадиган жойлар, ўта хавфли касалликлар ўчоқлари мавжуд жойларда ке мирувчилар ва ҳашаротлар сонининг ортиши ва биологик терроризм бўлиши мумкин.
Ҳайвонларнинг хавфли юқумли касалликларига мисоллар:
Оқсим — жуфт туёқли уй ва ёввойи ҳайвонларнинг вирусли касаллиги, Касаллик ҳайвонлар орасида энзоотия, эпизоотия ва панзоотия ҳолида тарқалиб, қисқа муддат ичида бир неча ҳудудларга тарқалиш хусусиятига эга.
Чўчқаларнинг классик вабоси - вирусли касаллик. У билан фақат уй ва ёввойи чўчқалар касалланада. Инфекция манбалари - касалланган ва касал бўлиб ўтган чўчқалар. Вабо йилнинг ихтиёрий вақтада, кўпроқ кузда учрайди, Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли касалланган ҳайвон зудлик билан ўлдириб, ёқиб юборилади.
Қушларнииг псевдовабоси - товуқсимонлар оиласига мансуб қушларнинг вирусли касаллиги. Нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органлари, марказий нерв тизимининг зарарланишии билан намоён бўлади. Касаллик манбаи - вирусларни барча ажратмалари, тухуми ва нафаси билан ажратувчи касал ёки касал бўлиб ўтган қушлар. Инкубация даври 24 с, Зарарланиш кўпроқ ем, сув, ҳаво орқали, одатда куз-ёз даврида юз беради. Ўлим кўрсаткичи — 60-90% ни ташкил этади.Одатда кушларни даволамай, ўлдирилади ва ёқиб юборилади.
Юқумли гепатат - ит ва бошқа гўштхўр (тулки, бўри)ларнинг вирусли касаллиги.Безгак, шиллиқ пардаларнинг шамоллаши ва жигарнинг зарарланиши билан тавсифланади.
Қора оқсоқ (бруцеллез) — уй ва айрим ёввойи ҳайвонларнинг юқумли касаллиги. Одам учун хавфли. Ит ва мушуклар бруцелла (мелитензис, абортас, овис ва бошқ.)нинг ихтаёрий туридан зарарланшни мумкин. Ҳайвонлар касал Сигир, қўй, чўчқаларнинг гўшти ва сутини йстеьмол қилганда юз беради.
Қоқшол - ҳайвонларнинг кўплаб турлари ва одамда учрайдиган ярали бактерияли касаллик. Мушакларнинг спазматик қисқаршии билан намоён бўлади.
Манқа касаллиги - сап. Ушбу зооноз касалликни манқа таёқчаси қўзғатади. Манқанинг ўткир ва сурункали хиллари бор. У эшак, туя, зебра ва йиртқич ҳайвонларда учрайди.
Қутуриш - хайвонларнинг кўплаб турлари, айниқса ит, тулки ва бошқаларнинг ўткир вирусли касаллиги. Марказий нерв тизимииинг оғир зарарланиши билан тавсифланада ва инсон учун ўта хавфли ҳисобланада. Ҳайвон тишлаб олганда, шунингдек ҳайвон сўлагининг бошқа ҳайвонлар ва одам организмига тушишидан юқади. Одамларда қутуриш касаллиги итларнинг тишлаши натижасида келиб чикзишини биринчи марта Аристфтель аниқнаган.
Бундан, ташқари ҳайвонлар сил, сальмонеллез, колибактериоз, калмараз (парша) ва бошқа касалликлар билан оғрийди. Ҳайвонларда бит, бурга каби паразит ҳашаротлар ҳам учрайди.
Ўсимликлар касаллиги - фитопатоген ёки муҳитнинг нохуш шароитлари таъсирида ўсимликлар ҳосилдорлигининг пасайшига ёки нобуд бўлишига олиб келувчи ҳужайралар, ўсимлик органлари ва бутун ўсимликдаги меьёрдаги моддалар алмашннувининг бузилиши.
Зараркуанда - қишлоқ хўжалиги ўсимликларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар.
Фитопатоген — ўсимлик касаллиги кўзғатувчиси. Моддалар алмашинувига ҳалокатли таъсир килувчи биологак фаол модда ажратиб, илдиз тизимини зарарлайди, тўйимли моддалар киришига ҳалақит беради. Ўсимликларнинг фитопатогенга таъсирчанлиги навларнинг барқарорлиги, зарарланиш вақти ва об-ҳавога боғлиқ. Ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларнинг тарқалииши эпифитотия, энфитотия ва панфитотия тарзида юз беради.
Эпифитотия - қишлоқ хўжалиги экинларининг оммавий нобуд бўлиши ва ҳосилдорликнинг пасайаши билан кечувчи вақт ва фазода ривожланувчи оммавий касаллик ва (ёки) ўсимлик здраркунандалари сонининг кескин кўпайиши.
Энфитотия - табиий ва хўжалик-иқтисодий шароитлари ушбу касалликнинг ҳар томонга тарқалишига йўл қўймайдиган, аниқ жой, хўжалик, аҳоли яшаш жойида қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ўртасида юқумли касалликнинг бир вақтда тарқалиши.
Панфитотия - бир неча мамлакат ёки қитьа ҳудудида ўсимликларнинг оммавий касалланиши ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунадаларининг кескин кўпайиши.
Картошка фитофторози - зарарли касаллик. Туганаклар ҳосил бўлиш даврида кўчатларнинг бевақт нобуд бўлиши ва оммавий чириб кетиши туфайли ҳосил миқдори камайиб кетади. Гуллаш даврида буталарда чўқ қора-жигарранг ёки қулрангсимон ёғли доғлар пайдо бўлади. Зарарланган баргларнинг орқа томонида оқ рангли караш ҳосил бўлади. Ёмғирли ҳавода касаллик тез тарқалади ва бир неча кун ичида барча кўчатларни шикастлайди. Касаллик, одатда, ёзнинг иккинчи қисмида кузатилади. Ҳосилдорлик 15-20% ва ундан кўпроқ йўқотилиши мумкин.
Колорадо кўнғизи - зараркунанда. Унинг ўлчами 9-11 мм. Баҳорда тупроқ остидан чиқадн. Урғочиси ялтироқ, зарғалдоқ чўзинчоқ-овалсимон, узунлиги 2-4 мм. ли тухум қўяди. Тухумларни картошка барганинг орқа томонига 18-20 тадан бирлаштиради. Ғумбаклари 24 кун ривожланади. Бир йил давомида биттадан тўрттагача авлод қолдиради. Натижада ҳосилдорлик кескин камайиб кетади.
Картошка парвонаси - ёйган қанотлари кенглиги -28-40 миллиметрга етадиган капалак. Нам майдонларда тарқалади. Капалак ўсимлик поясида тухум қўйишидан ўсимлик нобуд бўлади.
Мева боғларида олма қурти, шира, қалқандорлар учрайди. Олма қурти уруғ мевали дарахтларга жиддйй зарар етказада Унга қарши курашиш учун кузда ва баҳорда дарахтларнинг қуриган пўстлоқлари, шохлари қирқилиб, шакл берилади. Қатор ораларга ишлов бериб, бегона ўтлар ва ўсимлик қолдиқиаридан тозаланади.
Баҳор ойларида боғларда калмараз (парша), ун-шудринг каби касалликлар ривожланиб, зарар келтириш учун қулай шароит юзага келади. Данакли мева боғларида эса клястериоспориоз (тешикли доғланиш) ва барг буралиши касалликлари ҳосилга жиддай зарар етказади.
Полизчилиқда қовун пашшаси Хоразм ва Қорақалпоқистонда учрайди. У исосан Афғонистон, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Кавказда кўпроқ учраб, қовун, тарвуз, бодринг ва ошқовоқни зарарлайди.
Ҳайвонлар ва ўсзимликларнинг оммавий касалланиши холлари бошқа фавқулодда вазиятлардан сон жиҳати билан ажралиб туради. Кейинги йилларда республикамизда ушбу фавқулодда вазиятларнииг юз бериш эҳтимоллига ошиб бораётганлиги улардан муҳофазаланиш тадбирларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатади.
Эпизоотик фавкулода вазиятларнинг айримлари (манқа, қуш гриппи, куйдирш) даволаш чораларининг мавжуд эмаслиги сабабли профилактика тадбирларини ўз вақтида ўтказиш зарур.
Аҳоли ва ҳудудларни техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш.
1. Транспорт авариялари ва ҳалокатлари:
-экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг ўлимига, ҳаво кемаларининг тўлиқ парчаланишига ёки қаттиқ шикастланишига ҳамда қидирув ва авария-қидирув ишларини талаб қиладиган авиа ҳалокатлар;
-ёнғинга, портлашга, ҳаракатланувчи таркибининг бузилишига сабаб бўлган ва темир йўл ходимларининг, ҳалокат ҳудудидаги темир йўл платформаларида, вокзаллар биноларида ва шаҳар иморатларида содир бўлган, бунинг натижасида одамлар ўлимига, шунингдек ташилаётган кучли таъсир этувчи заҳарли (КТЗМ) моддалар билан ҳалокат жойига туташ ҳудуднинг заҳарланишига олиб келган темир йўл транспортидаги ҳалокатлар ва авариялар;
Портлашларга, ёнғинларга, транспорт воситаларининг парчаланишига, ташилаётган КТЗМларнинг зарарли хоссалари намаён бўлишига ва одамлар ўлими (жароҳатланиши, заҳарланиши)га сабаб бўладиган автомобил транспортининг ҳалокати ва авариялари, шу жумладан йўл транспорти ҳодисалари;
Одамларнинг ўлимига, шикастланишига ва заҳарланишига, метрополитен поездлари парчаланишига олиб келган метрополитен бекатларидаги ва туннеллардаги ҳалокатлар, авариялар, ёнғинлар;
2. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар:
Атроф табиий муҳитга кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларнинг (авария ҳолатида) отилиб чиқишига ва шикастловчи омилларнинг одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг кўплаб шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган даражада, йўл қўйилган чегаравий концентрацияларида анча ортиқ миқдорда санитария-ҳимоя ҳудудидан четга чиқиб кетишига олиб келган кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, ёнғинлар ва портлашлар;
3. Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар:
-технологик жараёнда портлайдиган, осон ёниб кетадиган ҳамда бошқа ёнғин учун хавфли моддалар ва материаллар ишлатадиган ёки сақланадиган объектлардаги, одамларнинг механик ва термик шикастланишига, шикастланишига ва ўлимига, ишлаб чиқариш фондларининг нобуд бўлишига, фавқулодда вазиятлар ҳудудида ишлаб чиқариш циклининг ва одамлар ҳаёти фаолиятининг бузилишига олиб келадиган авариялар, ёнғинлар ва портлашлар;
Одамларнинг шикастланишига, заҳарланишига ва ўлимига олиб келадиган ҳамда қидириш-қутқариш ишларини ўтказишни, нафас олиш органларининг муҳофаза қилишнинг махсус анжомларини ва воситаларини қўллашни талаб қилувчи кўмир шахталаридаги ва кон- руда саноатидаги газ ва чанг портлаши билан боғлик авариялар, ёнғинлар ва жинсларнинг қўпорилиши.
4. Энергетика ва коммунал тизимидаги авариялар:
-саноат ва қишлоқ хўжалиги масъул истемолчиларининг авария туфайли энергия таъминотисиз қолишига ҳамда аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келган ГЭС, ГРЭС, ТЭЦлардаги, туман иссиқлик марказларидаги ва бошқа энергия таъминоти объектларидаги авариялар ва ёнғинлар;
-аҳоли ҳаёт фаолиятини бузилишига ва саломатлигига хавф туғилишига олиб келган газ қувириларидаги, сув чиқариш иншоотларидаги, сув қувирларидаги, канализация ва коммунал иншоотларидаги авариялар;
-атмосфера, тупроқ, ер ости ва усти сувларининг одамлар саломатлигига хавф туғдирувча даражада концентрациядаги заҳарли моддалар билан ифлосланишига олиб келадиган газ тозалаш қувирларидаги, биологик ва бошқа коммунал тизимларидаги авариялар.
5. Одамлар ўлими билан боғлик бўлган ва зудлик билан авария-қутқарув ишлари ўтказилишини ҳамда зарар кўрганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қиладиган мактаб, касалхоналар, кинотеатрлар ва бошқа ижтимоий объектлар, шунингдек уй-жой сектори бинолари конструкцияларнинг тўсатдан бузилиши, ёнғинлар, газ портлаши ва бошқа ҳодисалар.
6. Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлик авариялар;
-радиоактив материалларни ташиш вақтидаги авариялар;
-биологик воситаларни ва улардан олинадиган препаратларни тайёрлаш, сақлаш ва ташишни амалга оширувчи илмий-тадқиқот ва бошқа муассаларда биологик воситаларнинг атроф муҳитга чиқиб кетиши билан боғлик вазиятлар.
7. Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар:
-сув омборларида, дарё ва каналлардаги бузилишлар, баланд тоғлардаги кўллардаги сув уриб кетиши натижасида вужудга келган ҳамда сув босган ҳудудларда одамлар ўлимига, саноат ва иқтисодиёт объектлари ишининг, аҳоли ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келган авариялар.
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг бажарилиши техноген хусусиятдаги ФВ натижасида содир бўлган авария ва ҳалокатларнинг кўламига, турига, фуқаро муҳофазаси кучларининг ҳажмига ҳамда уларнинг тайёргарлик даражасига, содир бўлган вақтига (йил давомида, куни) об-ҳавога ва бошқа кўпгина омилларга боғликдир. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар вақтида бажариладиган ишларга тайёрарликни ташкил этиш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳатти-ҳаракатлари олдиндан режалалаштирилган асосида белгиланади. Бу режалар туман, шаҳар ва вилоят миқёсида олдиндан тузиб чиқилади. Режани тайёрлашда содир бўлиши мумкин деб башорат этилган табиий офатлар ва ишлаб чиқаришдага авария ва ҳалокатлар асос бўлиб хизмат қилади.
Фавқулодда вазиятлар вақтида фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳатти-ҳаракатлари ўз вақтида ташкил этилган ва олиб борилган разведка маълумотларига ҳамда маълумотларда акс эттирилган аниқ шарт-шароитга боғликдир. Разведка ишлари фуқаро муҳофазаси кучларининг вазифаларига мос ва бажарилиши зарур бўлган кейинги ҳатти-ҳаракатларга боғланган ҳолда олиб борилади.
Разведка гуруҳи таркибига табиий офат содир бўлган ҳудудни, шу ҳудудда жойлашган корхоналарнинг ишлаб чиқариш хусусиятини ҳамда иқтисодиёт объектларини яхши биладиган мутахассис киритилиши керак. Бордию, авария ёки ҳалокат кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ишлатадиган ёки ишлаб чиқарадиган корхонада содир бўлса, разведка гуруҳи таркибига албатта кимёгар мутахассис киритилиши ва у керакли иш қуроллари, анжомлари билан таъминланган бўлиши лозим. Ушбу разведка гуруҳида яна тиббиёт ходими ҳам бўлиши керак.
Техноген хусусиятли ФВлар натижасида содир бўладиган авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишга шу ҳудудда жойлашган ФВДТ тузилмалари жалб этилади. Зарурат бўлса, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг кўрсатмасига билан бошқа чегарадош ҳудудлар, шаҳарлар, вилоятлар ва вазирликларга қарашли тузилмалар ҳам жалб этилади. Қутқарув отрядларнинг йиғилиш жойи иш бажариладиган йўналишида жойлашган аҳолига яқин жойларида ташкил этилади, тузилмаларнинг бир ҳудудда йиғилишига кетадиган ишлари учун ажратилган вақт ҳисобига фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун тузилмалар йиғилган жойдан тўғридан-тўғри ва тезкорлик билан фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга юборилади. Белгиланган маршрут давомида вайрона уюмлари ва ёнғинлар, бузилган кўприклар бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда тузилмаларининг ҳаракати тўхтаб қолмаслигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши керак.
Техноген хусусиятли фвқулодда вазият содир бўлган ҳудудга етиб келган тузилмалар иш бажарилиши керак бўлган объектга тез етиб боришларини таъминлайдиган ва уларга ажратилган жойга йиғиладилар. Ана шу ерда улар аниқ ўз вазифаларини оладилар.
Тузилма сардори тузилма олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарилишига масъулиятли шахс ҳисобланади. У вазифани олгач, уни қўл остидагиларга тушунтириб беради, шароитга баҳо беради, қарор қабул қилади, оғзаки буйруқ беради ва ишни ташкил этади.
Техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш жараёнида тузилмаларнинг доимий ўзаро алоқаси муҳим аҳамиятга эгадир. Тузилмаларнинг бир жойда, бир вақтда ва бир мақсад учун ўзаро келишган ҳолда иш олиб боришлари натижасида улар ўз вазифаларини муваффақиятли бажарадилар.
Тузилмалар топширилган вазифани бажариб бўлганларидан кейин, иш бажарган объектдан ташқарига олиб чиқарилиб, ҳисобланган вақтда, янги вазифани бажариш учун тайёргарлик кўрадилар. Фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда комендантлик хизмати ташкил этилади. Бу хизмат фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга ёки объектга аҳолини яқинлаштирмайди, аҳолини ва моддий бойликларни эвакуация қилади, жамоат тартибини саклайди, тузилмалар томонидан ўрнатилган тартибга ҳамда ҳаракат қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади, алоҳида аҳамиятта эга бўлган иншоотларни қўриқлайди. Комендантлик хизматига хўжалик объектларининг жамоат тартибини тузилмалари ҳамда ички ишлар хизмати ходимлари жалб этиладилар.
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни муваффақиятли бартараф этишга қуйидагича эришиш мумкин:
1.Разведка ишларини ўз вақтида ва доимий ташкил этиш;
2.Бошқарувни доимий ва қатъият билан ташкил этиш;
3.ФВДТ куч ва воситаларидан гуруҳларни тезкорлик билан ташкил этиш, уларни фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларга олиб келиш;
4.Бошқарув органлари ва тузилмаларнинг маънавий-руҳий тайёрлаш;
5.Фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишда куч ва воситаларнинг ишлашини узвий боғланган ҳолда олиб бориш;
6.Фавқулодда вазиятлар содир бўлган объектда ёки ҳудудларда комендантлик хизматини ташкил этиш;
7.Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда, авария-қутқарув ишларини амалга оширишда ФВДТ кучларини моддий ҳамда транспорт воситалари билан таъминлаш;
8.Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда техника хавфсизли қоидларини билиш ва уларга амал қилиш.
Коммунал-энергетика тармоқларидаги аварияларни чеклаш ёки бартараф этиш.
Коммунал-энергетика тармоқларидаги авария оқибатларини бартараф этишда ихтисослаштирилган тайёргарлик кўрган ва қуролланган махсус тузилма мутахассислари иштирок этадилар. Уларга ёрдам бериш учун умумий тузилма аъзолари жалб этилиши мумкин.
Электр тармоқларидаги авариялар электр энергия ўчирилганидан кейингина бартараф этилади. Умумий электр энергия тармоқлари ўчирилгандан кейин электр энергияни вақтинчалик тиклаш тадбирлари кўрилади. Зилзила содир бўлганда, вайрон бўлган ёки ёнғин содир бўлган бино ва иншоотларда одамларни қутқариш ишлари олиб бораёттанларни электр энергия билан таъминлаш биринчи даражадаги вазифалардан ҳисобланади.
Электр энергияси билан таъминлаш ёки авария содир бўлган электр энергияси тармоқларини тиклаш имконияти бўлмаган тақдирда кўчма электростанциялар ёки энергопоездлардан фойдаланиш зарур.
Бино ёки иншоотлар конструкцияси бўлмаган қисмларда бузилиш содир бўлганда, деворлар, қаватлар ўртасидаги бино ва иншоотларда ёриқлар бўлиши натижасида улар қийшайиб ёки осилиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатлар аҳоли учун ҳам, қутқарув ишларини олиб бораётган тузилмалар учун ҳам хавф солади. Шунинг учун бундай бино ва иншоотлар батамом бузиб ташланиши ёки мустаҳкамланиши лозим. Фавқулодда вазият содир бўлган жойда шикастланганларни жамлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш шохобчалари тузилади. Шикастланганларни жамлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун қулай, сақланиб қолган биноларни танлаш мумкин. Уларга энг қулай ва хавфсиз кириш йўллари танланади. Зарурати бўлса вақтинчалик коммунал-энергетика тармоқлар тикланиб, сув, газ, элекгроэнергия билан таьминланади.
Сув билан таъминлаш шохобчаларини жиҳозлаш. Сув билан таъминлаш шохобчалари аҳоли ва тузилмаларни сув билан таъминлаш учун зарур бўлиб, улар сақланиб қолган сув манбалари, артезиан қудукдар, очиқ сув ҳавзаларини ташкил этади. Биринчи навбатда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар бажарилаётган ҳамда шикастланганларни жамлаш ва тиббий пунктлар жойлашган ҳудудлар сув билан таъминланади.
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда хавфсизлик тадбирлари.
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган вайрона уюмлари орасида юриш, бузилган бино ва иншоотларга кириш, қулаб тушиши эҳтимоли бор бўлган бинолар яқинида туриш хавфлидир. Зарарланган бино ва иншоотлар олдига фақатгана уларнинг хавфсиз томонидан келиш мумкин. Бино ва иншоотларнинг ички қисмини кўздан кечирганда очиқ ёритгичлардан ва керосинли фонарлардан фойдаланиш хавфли, чунки улар иккиламчи фавқулодда вазият содир бўлишига олиб келиши мумкин.
Ёнаётган, тутун босган ва вайрона уюмлари билан тўсилиб қолган жойларга кираётганда арқонга бойланиб, арқоннинг учини кириш жойида турадиган шеригингизга беринг, бу ҳолат хавфсизлигингизни таъминлайди. Хоналарга кираётганда кириш эшикларини эҳтиёткорлик билан очиш ва аланганинг тўса оладиган ёки қизиган газ аланга олганда муҳофаза қила оладиган матодан фойдаланиш ҳам хавфсизлигингизни таъминлайди.
Ёнаётган хона ичида эмаклаб ёки энгашиб ҳаракат зарурати бўлганда хонадан тез чиқиб кетиш учун яқин жойларда ҳаракатланиш хавфли вазият бўлишининг олдини олади.
Узоқ вақт давом этган ёнғиндан сўнг ертўлаларга газниқоб кийиб ёки яхшилаб шамоллатилгандан сўнг иш жараёнини бошлаш хавфли вазият содир бўлишининг олдини олади.
Вайрона уюмлари орасида ҳовузлар тайёрлашда уларнинг четларини мустаҳкамлаш керак бўлади. Мустаҳкамлаш учун металл ва ёғоч конструкцияларнинг бўлакларини ишлатиш мумкин. Мустаҳкамланмаган вайрона уюмларидан тушиш ва чиқиш жойларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас.
Баланд жойларда ишлаш керак бўлган ҳолларда албатга эҳтиёт воситаларидан фойдаланиш керак (қутқарув арқонлари ва белбоғлар). Газлашган объектларда иш олиб бориш жараёнида якка муҳофаза воситаларидан фойдаланиш хавфсизликни таъминлайди.
Зарар кўрган ёки бузилган биноларда иш олиб бораётганда ҳимоясиз қўл билан электр симларини ва электр симларига тегиб турган металл буюмларни ушлаш хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ишни бошлашдан олдин электр тармоғини ўчириб қўйилади.
Вайрона уюмлари, шахталарда, кириш жойлари шикастланган бино ва иншоотларда огоҳлантирувчи қизил чироқ ўрнатиб қўйилади.
Ер кўчиши натижасида одамлар вайрона уюмлари остида қолиши, қулаётган нарсалар таъсирида жароҳатланиши мумкин. Шунинг учун жабрланганларга иложи борича тез ёрдам бериш керак.
Одамлар, ҳайвонлар, қишлоқ хўжалик ўсимликлари, озиқ-овқат, сувларнинг радионуклеидлар билан заҳарланиши характеристикаси.
Атом электр станцияларидаги аварияларда, саноат ва корхоналарда кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) ҳамда бошка радиоактив манбалар билан бўладиган ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар натижасида, шунингдек ядро қуролини қўллаш натижасида ҳудудда, ундаги ҳаво бўшлиғида радионуклеидлар билан зарарларниш руй беради.
Радионуклеидлар билан зарарланган жойда истиқомат қилувчи одамлар радиация дозаси билан ҳам заҳарланадилар.
Радиактив зарарланишнинг манбаи бўлиб тепадан тушадиган радиактив изотоплар ҳисобланади. Шундай изотоплардан кўп яшайдиганлари инсон саломатлигига жуда хавфли ҳисобланади. Бу радиоактив моддаларга қуйидагилар мисол бўлади: стронций 90, цезий - 137, церий -144, цирконий - 85, ниобий - 95 ва бошқалар.
Авариялар ва портлашлар натижасида атроф муҳитга тарқалган парчаланиш даври узоқ бўлган изотоплардан ҳосил бўлган нейтронларнинг ерда ва ҳавода ушланиши натижасида йуналтирилган радиация хили бўлади. Бу изотопларнинг асосийлари: углерод - 14, натрий - 24, кремний - 31, камний - 45, марганец - 52, темир - 59, фосфор - 32, йод - 134.
Радионуклеидлар билан зарарланган ҳудудда одамлар ва ҳайвонлар ионлашган нурланишга йўлиқишади. Бу ҳолатда 3 хил нурланиш юз беради:
-ташқи гамма нурланшп;
-кичик дозадага сиртқи (юза - поверхность) бета ва гамма нурланиш;
-ички нурланиш.
Нурланиш дозасига боғлик ҳолда одамлар ва ҳайвонлар радиация билан заҳарланиши мумкин. Уларга - ўткир ва суранкали нурланиш касалликлари, терининг радиацион куйишлари, микетлар.
Зарарланган ҳайвонлар маҳсулотлари - гўшт, сут, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади. Ўсимликлар шикастланадилар (зарарланади), шунингдек зарарланган озиқ - овқат маҳсулотлари, ўсимликлар, сув ҳам истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади. Зарарланган мол-мулк техника асбоб - ускуна ва бошқа предметлардан фойдаланиш мутлақо ман этилади.
Фавқулодда вазият содир бўлган зонадан тарқалувчи гамма-нурлар ва нейтронлар оқимидан иборат. Улар минг-минглаб метрларга тарқалиши, атомлар ва молекулалар ионланишини келтириб чиқарган ҳолда турли муҳитларга кириши мумкин. Гамма нурлар ва нейтронлар организм тўқималарига кириб, билогик жараёнлар ҳамда органлар ва тўқималар фаолиятини бузади, натижада нур касаллиги ривожланади.
Аҳоли, ҳайвонлар, қишлоқ хўжалик ўсимликлари, озиқ-овқат ва сувларнинг радионуклеидлар билан зарарланиши жуда катта талофатларга олиб келиши мумкин. Фавқулодда вазият туфайли ташқи нурланиш ва бунда ривожланадиган ўткир нур касаллиги катта хавф туғдиради. Ўткир нур касаллиги бир марталик нурланишда юзага келиб, 1 Грей (Ги миқдоридаги) дозадан бошланади, бу эса 100 рентген (Р) га тенгдир. Нурланиш пайтида киши ҳеч қандай таъсирни билмайди.
Бир марталик доза деб, тўрт кеча-кундуздан ошмайдиган даврда бир лаҳзада ёки бўлинган қисмларда олинган доза тушинилади. Бир марталик нурланиш дозаси кўпайиши билан ўткир нур касаллигининг оғирлиги кучаяди. Инсон бутун танасининг бир марталик ташқи тенг нурланиши дозасининг катталигига қараб ўткир нур касаллиги тўрт оғирлик даражага бўлинади: 1-2 Ги нурланиш дозасида юзага келадиган енгил (I) даража; 2-4 Ги нурланиш дозасига тенг бўлган ўрта оғирликдаги даража (II); 4-6 Ги нурланиш дозасидаги оғир (III) даража; 6 Ги дан ошган дозада нурланишдан кейин ривожланадиган ўта оғир (IV) даража.
Радиацион жароҳат олиш хавфи борлиги сабабли радиация даражаси юқори бўлган жойда аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин эмас. Бу шароитда зарур бўлган муолажаларни аҳолининг ўзи-ўзига ва ўзаро ёрдам кўрсатиши, зарарланган ҳудудда юриш-туриш қоидаларига қаттиқ риоя қилиши катта аҳамиятга эга.
Радиоактив моддалар билан зарарланган ҳудудда овқатланиш, зарарланган манбалардан сув ичиш, ерга ётиш мумкин эмас. Овқат тайёрлаш тартиби ва аҳолини овқатлантириш фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари томонидан жойнинг радиоактив зарарланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Радиоактив зарарланган худудида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда гамма- нурланишини бартараф этиш ёки камайтириш зарур, бунинг учун бошпана, чуқурроқ жойлашган хоналар, ғишт, бетон ва бошқа бинолар каби ҳимоя воситаларидан фойдаланиш мумкин. Радиоактив моддаларнинг тери ва шиллиқ пардаларга кейинчалик таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун кийим-кечак ва пойафзалга қисман санитар ишлов берилиши ва қисман дезактивацияланиш ўтказилади. Қисман санитар ишлов бериш терининг очиқ жойларини тоза сув билан ювиш ёки ҳўл тампон билан артиш йўли билан бажарилади. Жароҳатланган кўз ювилади, оғиз чайқаб ташланади. Кейин жароҳатланганларга респиратор, пахта-дока боғичини кийгизиб ёки унинг оғзи ва бурнини сочиқ, рўмолча, шарф ёки бошқа юмшоқ нарсалар билан ёпиб, унинг устки кийими қисман дезактивициядан ўтади. Бунда кийимдан қоқиладиган чанг бошқаларга тушмаслиги учун шамол йўналиши ҳисобга олинади.
Радиоактив моддалар организм ичига тушганда ошқозон тозаланади, адсорбловчи моддалар (активлаштирилган кўмир) берилади. Кўнгил айниганида шахсий дори қутичасидан қайт қилишга қарши дори ичилади. Нурланган шахслар юқумли касалликларга мойил бўлиши сабабли, ушбу касалликларнинг олдини олиш мақсадида № 2-бактерияга қарши воситани ичиш тавсия этилади. Радиоактив моддалар билан жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам берилгандан сўнг, уларни фавқулодда вазият содир бўлган ҳудуддан узоқ бўлмаган шифохоналарга эвакуация қилинади.
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар қўлланиладиган ташкилотларда пайдо бўлувчи ўчоқларнинг таснифи.
Хавфли кимё объектларда авария содир бўлганда бир неча факторлар вужудга келиши мумкин. (ёнғинлар, портлашлар, кимёвий моддалар билан захарланишлар). Шунинг учун қуткариш ишларни бошлашдан олдин ҳамма факторларни назарда тутиш керак. Чунки, юқорида санаб ўтилган факторлар яна бошқа кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни (иккиламчи фавқулодда вазият) келтириб чиқаришига мумкин ва бу ҳолат қуткарувчиларга маълум миқдорда хавф туғдириши мумкин.
Одамларни қутқариш ва ҳимоялаш ишлари жуда тез ва қиска вақтда бажариш лозим. Авария оқибатларини бартараф этиш тадбирлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
-объект ишчи-хизматчиларига, шахсий таркибли фуқаро муҳофазаси командаларига, аҳолига хавфли кимёвий авария ва кучли таъсир этувчи моддалар (КТЗМ) билан заҳарлангаи булутлар тарқалиши ҳакида эьлон қилиш;
-объектдаги мавжуд бўлган ҳимоя иншоотлари ва пана жойларга ишчи-хизматчиларни олиб чиқиш;
- заҳарланиш мумкин бўлган ҳудудлардан аҳолини вақтинча эвакуация қилиш;
-объектни карантинга иш режимига ўтказиш.
Объект фукаро муҳофазаси бошлиғи командаларни ва ёрдамга келаётган командаларни ишлаш режимлари белгилайди. Командаларга ишларни ўтказиш ҳақида буйруқ беради. Бошқариш штаби ёрдамида кучларни авария натижаларини бартараф қилиш ишларини бошқаради. Объекни ишчи-хизматчиларни ва шахсий таркиб командаларини шахсий химоя воситалар билан таъминлашни ташкил этади.
Фуқаро муҳофазаси командалари қуткариш ишларни қуйидаги тартибда олиб боради:
-авария жойига йулларни ўтказиш;
-ёнғинларни ва мумкин бўлган портлашларни бартараф қилиш;
-жароҳатланган жойларни ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни оқимларни тўхтатиб таьмирлаш резерв бочкаларга, цисцерналарга кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ўтказиш;
-кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни нейтраллаштиришни ташкил этиш;
-жароҳатланганларни топиш, уларни эвакуация пунктларга олиб бориш.
Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш авария ҳудудларидан ташқарида кўрсатилади. Биринчи тиббий ёрдам эса санитария командалари билан санитария постларда ташкил қилинади. Бу ишлар кўп ҳолларда заҳарланиш даражасини пасайтиради.
Радиацион хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилардан иборат:
-радиацион хавфсизликка доир талабларга риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш ва текшириш;
-ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш;
-қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини, ичимлик ва техник сувларни, қурилиш материалларини ва улардан тайёрланган буюмларни радиациявий ифлосланиш жиҳатидан сертификатлаш;
-барча турдаги қурилиш учун ер участкалари ажратилиши келишиб олинаётганда радиациявий ифлосланишни аниқлаш.
Радиациявий хавфсизликни таъминлашнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
-нормалаштириш тамойили - ионлаштирувчи нурланиш барча манбаларидан фуқароларнинг нурланиш олиши индивидуал дозасини йўл қўйиладиган улар соғлигига хавфсиз бўлган даражадан ошмаслиги;
-асослаш тамойили - инсон ва жамият учун келтирадиган фойдаси агар (табиий радиациявий фонга қўшимча равишда) етказиши эҳтимол тутилаётган хавфдан ортиқ бўлмаса, ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланишга оид фаолиятнинг барча турларини аниқлаш;
-минималлаштириш тамойили - ионлаштирувчи нурланишнинг ҳар қандай манбаидан фойдаланилганда нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини фуқаролар соғлигига хавфсиз бўлган чегарада ва нурланиш олаётган шахслар сонини мумкин қадар оз даражада бўлишини сақлаб туриш.
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) билан боғлик объектларда авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш мазмуни билан танишиб чиқамиз. Бундай объектларда ўз вақтида ва сифатли разведка ишларини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.дир. Разведкани радиация ва кимёвий разведка тузилмаларидан ташкил этилган гуруҳ звенолари олиб боради. Улар авария содир бўлган жойни ва кучли таъсир этувчи заҳарли модданинг турини, ҳудуд ва объектнинг энг хавфсиз йўналишларини аниқлайди. Зарурияти бор деб топилганда тупроқ, сув ва бошқа ташқи муҳит объектларидан намуналар оладилар ва таҳлил қилиш учун лабораторияга юборадилар, киёвий заҳарланган ҳудуд ўчоғида одамларнинг ҳолатларини баҳолайдилар.
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг ҳудудга ёки атмосферага тарқалаётганлигини аниқлаш биланоқ объект ишчи ва хизматчилари ҳамда яқин-атрофда яшовчи аҳолига хавф ҳақида хабар берилади. Авария ҳақидаги хабарни эшитган аҳоли дарҳол нафас олиш йўлларини муҳофаза қилиш ниқобларини ҳамда терини муҳофаза қилувчи энг оддий кийимлар (плаш, ёпинғич)ларни кийиб олишлари керак. Уйда бўлган аҳоли дераза ва дарчаларни маҳкамлаб ёпиши, яшаш жойига ташқаридан ҳаво кирмайдиган қилиб беркитиши, электр иситгич асбоблари, газ ўчоқлари ва бошқа ёнаётган асбоб-ускуналарни ўчиришлари керак.
Авария содир бўлган объектда биринчи навбатда кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг тўкилишини ёки тарқалишини тўхтатиш тадбирлари амалга оширилади. Бунинг учун ҳудудга КТЗМ узатиб бериш тизими ёпилади, жумраклар ва бошқа ёпиш мосламалари ёпилади. КТЗМ шикастланган идишлардан бошқа нуқсонсиз идишларга ўтказилади. Баъзи ҳолларда КТЗМ тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳовузлар ёки чуқурликлар қазилади.
Авария ҳудудларида аҳолига санитария ишловини ташкил қилинади ва ўтказилади. Қисман санитар ишлови заҳарланган зонада ёки зонадан чиқиш жойларда ўтказилади. Тўла санитар ишловлари эса санитар пунктларида ўтказилади.
Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва иқтисодиёт объектларини хабардор қилишни ташкил этиш
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ёки содир бўлиш эҳтимоли туғилганида алоқа ва хабар беришни тизимини ташкил этишга фуқаро муҳофазаси бошлиғи масъулдир. Алоқа ва хабар бериш тизимининг доимий тайёргарлигини бевосита фуқаро муҳофазаси хабар бериш ва алоқа хизмати таъминлайди. Фуқаро муҳофазаси алоқа тизими муқим, бошқарув пунктларининг алоқа тармоқлари базасига давлат алоқа тармоғига таянган ҳолда тинчлик даврида олдиндан ташкил этиб қўйилади. Республика, вилоят, пойтахт шаҳар алоқа тизими асосини шаҳар ва шаҳардан ташқари худудлардаги бошқарув пунктларининг алоқа тармоқлари ташкил этган бўлиб, улар алоқа вазирлигининг шаҳар ва шаҳардан ташқаридаги алоқа тармоқларига алоқа йўллари ёрдамида боғланган бўлади ҳамда улар орқали давлат алоқа тизимига чиқишни таъминлаб беради.
Бошқарув пунктларининг алоқа тармоғи - бошқаришни таъминлаш учун ишлатилган алоқа кучлари ва воситаларнинг ташкилий-техник бирлашмасидир.
Алоқа тармоқлари муқим (муҳофаза қилинган ва муҳофаза қилинмаган) ҳамда кўчма бўлади.
Муқим алоқа тармоқлари республика, вилоят, шаҳар, туман, вазирлик ва идораларнинг шаҳарлардаги ва шаҳардан ташқари ҳудудларидаги бошқарув пунктларидаги муҳофаза иншоотларида жиҳозланади. Кўчма алоқа тармоқлари автомобилларда, вертолётларда ва темир йўл вагонларида жиҳозланиб, муқим алоқа тармоғида узеллар ишдан чиққан ҳолда ва авария-қутқариш ишлари ўгказишда ва бошқа тусатдан пайдо бўлган вазифаларни бажаришда алоқаларни таъминлаб туришга мўлжалланган бўлади.
ФВДТ (Фавқулодда вазиятларда олдини олиш ва бартараф этиш давлат тизими)да радио, симли ва сигнал берувчи алоқа воситалари ишлатилади. Радио муҳим ва ишончли воситаси бўлиб, биринчи галда ФВДТ кучлари вазиятлар жойига олиб борилаётганда ва авария-қутқарув ишлари ўтказилаётганда уларни бошқариш учун ишлатилади. Бундай алоқа радио тармоқлари ва радио йўналишлари шаклида ташкил этилади. Симли алоқа воситалари фуқаро муҳофазаси кучлари ўз асосий жойида турганда, авария-қутқарув ишлари ўтказаётганда, уларни бошқариш учун ички алоқасини таъминлашда ишлатилади. Кўчма алоқа воситалари сифатида автомобиллар, мотоцикллар, верталётлар ва югурдаклардан фойдаланилади.
Сигнал берувчи воситалар - ахборот бериш, хабарлаш, бошқариш ва ўзаро ҳамкорлик тадбирларини ўтказиш сигналларини бериш учун ишлатиладиган эшитиш радиотехника воситаларидир.
Хабар бериш тизими марказлашган ва чекланган қуйи тизимларга бўлинади.
Алоқа ва хабар бериш марказлашган тизими.
Марказлашган хабар бериш тизими деганда тинчлик ва ҳарбий ҳаракатлар даврида фуқаро муҳофазасига масъул ходимларга ҳамда республика аҳолисига сигнал ва керакли ахборотларни тезликда етказиб беришга мўлжалланган техник воситалар, алоқа канали, радио ва телевидение мажмуаси тушунилади.
Ўз вазифаларига қараб марказлашган билдириш тизими республика, вилоят, туман, шаҳар, иншоот миқёсида тузилади. Аҳолига марказлашган ҳолда хабар бериш тизимининг махсус жиҳозланган техник воситалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тасарруфида бўлади. Бу техник воситалар қоида бўйича Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги корхоналарида жойлаштирилади. Хабар бериш аппаратлари фавқулодда вазиятлар шаҳар (туман) бўлимларида ўрнатилади, агарда бундай бўлимлар мавжуд бўлмаса кечаю-кундуз тезкор навбатчилик ташкил қилинган жойларга ўрнатилади. Марказлашган хабар бериш тизими анча қулайликларга эга. Биринчидан, сиренанинг овози шаҳар, туман, вилоятнинг аҳолиси этиборини жалб қилиш имкониятини беради. Иккинчидан, уни ҳам тинчлик даврида - табиий офат, авариялар содир бўлганда, ҳам ҳарбий даврда қўллаш мумкин. Қишлоқларда, туманларда ва иқтисодиёт объектларида овозли сигналларни ва оғзаки хабарларни етказувчи хабар берувчи воситаларни ягона марказлашган хабар бериш тизимига бирлаштирувчи махсус аппаратлар мавжуд. Улар ёрдамида электро сиреналарни бошқариш, ходимларга уй ва хизмат телефонлари орқали хабар хабар бериш воситаларини улаш мумкин. Хабар бериш марказлашган тизими:
-шаҳарларда, туманларда, объектларда ва қишлоқларда йирик аҳоли пунктларида марказлашган ва марказлашмаган тарзда “Диққат барчага!” сигналини беришни;
-симли эшиттириш тармоқлари ва маҳаллий радио эшиттириш станцияларида оғзаки ахборот бериш йўли билан аҳолини хабарлашни;
-сигналларни ва ахборотни республика, вилоят, шаҳар, туман, вазирлик ва идораларнинг шаҳарлардаги ва шаҳардан ташқари ҳудудларидаги бошқарув пунктларига, ички ишлар шаҳар, туман бўлимларига етказишни;
-хонадон ва хизмат телефонларида мансабдор шахсларга доимий (циркуляр) билдиришни;
-фуқаро муҳофазасини билдириш сигналларини иқтисодиёт объектлари ишчилари хизматчиларига, ФВДТ тузилмаларига ва Ўзбекистон Республикасининг барча аҳолисига беришни таъминлаши керак.
Хабар беришнинг локал тизимлари.
Ҳалокатли сув босиш эҳтимоли бор ҳудудларда, атом энергетикаси объектлари ва кимёвий хавфли объектлар турган жойларда аҳолига тезроқ хабар бериш учун (айниқса Чернобил воқеасидан кейин) локал тизимлари яратиш масаласига алоҳида эътибор бериладиган бўлди. Бундай тизимлар ёрдамида авария содир бўлган объектдаги ишчи ва хизматчиларгагина эмас, балки заҳарланиш, вайрон бўлиш ёки ҳалокатли сув босиш эҳтимоли бор ҳудудга тушиб қоладиган аҳолига ҳам вақтида хабар бериш мумкин бўлади.
Тезкорлик - локал тизимларнинг асосий афзаллиги бўлиб,тезлик билан билдиришдан иборат. Масалан: диспетчер энг танг вазиятларда бир қарорга келиб сигнал бериши мумкин. Локал тизимлар одатда, сигнал берувчи қурилмалар (датчиклар)дан бошланади. Улар кимё иншоотларига ёки тўғонлар корпусига ўрнатиб қўйилади. Сигнал датчиклари диспетчерга тушади, у иншоотда рўй берган фавқулодда вазият хақида П-164 бошқариш пулти электрон ускуналар, иншоотдаги циркуляр чақириш қурилмалари ва П-164 узатгич (передатчик) орқали телефонлар ва радиокарнайлар орқали эълон қилади. П-164 узатгич зарарланиш (сув босиш) эҳтимоли бор ҳудудда яшаб турган аҳолига хабар беришнинг локал тизими П-160 аппаратини улаб, радиотрансляция каналларини, электр сиреналарини ва кўчадаги радиокарнайларни ишга туширади.
Республика, вилоятлар шаҳар ва шаҳардан ташқари ҳудудлардаги бошқарув пунктларидаги алоқа ФВДТ бошқармалар, бўлимлар ва хизматлар ҳамда ҳамкорлик қилувчи бошқармалар (қўшнилар), ҳарбий горнизонлар ва ҳарбий комиссарликлар, ҳамда разведка гуруҳлари, кўчма ва ёрдамчи бошқарув пунктлари, вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, уюшмалар бошқарув пунктлари билан биргаликда ташкил этилади. Шаҳар (қишлоқ) туманлари бошқарув пункглари алоқанининг барча мавжуд куч ва воситаларини қўллаб, фавқулодда вазиятлар бошқарма (бўлим)лари, эвакуация органлари, транспорт ташкилотлари, иншоотлар бошқарув пунктлари, шаҳардан ташқари ҳудудлар, ўзаро ҳамкорлик қилувчи (қўшни) туманлар, маҳаллий тузилмалар, фуқаро муҳофазаси вазифаларини ҳал этиш учун ажратилган ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар билан алоқани ташкил этади. Алоқа ва билдиришнинг марказлаштирилган ва локал тизимларини тузиш ва доимий шай ҳолда сақлаб туриш аҳолига фавқулодда вазиятлар хавфи ёки юзага келиши ҳақидаги ахборотларни ўз вақтида етказиш имкониятини беради. Хабар бериш аҳолига тушунарли, аввалдан белгиланган шартли сигналлардан бошланади. Мақсад аҳолининг эътиборини инсонларнинг саломатлигига таҳдид солувчи хавфли вазият содир бўлиши мумкинлигига қаратиш ва бундай вазиятдатн ҳаракат тартибини тушунтиришдан иборат.
Алоқа воситалари ва хабар бериш усуллари аввалдан режалаштирилган ва ташкил қилинган бўлиши керак. Фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўгказишнинг барча режимларида алоқа ва хабар бериш воситалари асосий ўринни эгаллайди.
Ҳар қандай хавф-хатар ҳолатида электр сиреналари ишга туширилади. Уларнинг ҳайқириғига корхоналарнинг узуқ-узуқ гудоклари жўр бўлади. Фуқаро муҳофазасининг “Диққат барчага!” деган овози эшитилган заҳоти телевизор, радиоприемник, радиокарнайларни ишлатиб қўйиб, маҳаллий ҳокимият органларининг ёки фавқулодда вазиятлар бошқарма, бўлимларининг хабарларини тинглаш керак.
Бу табиий офат ёки авария оқибатларини тугатгунча давом этиши лозим. Аҳоли пунктларининг ва иқтисодиёт объектларининг радиотрансляция тармокдари кечаю-кундуз ишлашга ўтказилиши керак.
Радиоэшиттириш ва телевидение (жўр овоз бўладиган радиоузатгичларни ҳам қўшиб) республика аҳолисига хабар бериш ва ахборотни етказишнинг асосий воситалари ҳисобланади. Хабар бериш сигналлари ва тегишли ахборот бутун ҳудудга ҳам, шунингдек ҳудудларни танлаб олиб (вилоят тумани) ҳам берилиши мумкин.
Овозли хабарларни Алоқа вазирлигининг ёки Давлат телерадиосининг эшиттириш студияларидаги суҳандонлар (дикторлар) ёки вилоят, шаҳар, қишлоқ туманлари маъмурий марказлардаги студияларнинг ва иқтисодиёт иншоотлари диспетчерлик пунктларининг суҳандонлари эшиттирадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари асосланган овозли хабарлар матнини давлат ва рус тилларида айтиб чиқишлари, уларни магнит тасмасига (видеокассетага) ёзиб қўйишлари керак.
Кечиктириб бўлмайдиган фавқулодда ҳолларда овозли қисқа хабарларни фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисининг бевосита иш ўрнидан туриб магнит тасмасидан ёки тўғридан тўғри эшитгириш тарзида (магнит тасмасига олдин ёзиб олган тарзда) эшиттиришга тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг ижозати билангина йўл қўйилади. Радиотрансляция тармоғини танлаб олиш учун П-164 аппаратидан фойдаланилади. Билдириш сигналлари телевидениеда ҳам, эфирга ҳам бевосита узатиб ёки видеомагнит тасмага ёзиб олиб етказилади. Бу мақсадда республика эшиттириш дастурлари ишга солинади. Вилоятларда республика дастурига исталган вақтда кириб, вилоят телерадио марказларидан ахборот бериб хабардор қилиш имконияти бор.
Фавқулолда вазият содир этилганда аҳолига билдириш тартиби куйидагича бўлиши мумкин. Кимёвий хавфли объектда авария бўлганда бундай ахборот берилади: “Диққат барчага! Шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимидан гапирамиз... Фуқаролар! Кимё комбинатида кучли таъсир этувчи заҳарли модда - хлор чиқиб кетиб, авария содир бўлди. Заҳарланган ҳаво булути ... йўналишида тарқала бормокда. Қуйидаги шаҳар, туманлар ва вилоят аҳоли пунктлари кимёвий заҳарланиш ҳудудида қоладилар... Заҳарланиш ҳудудига тушиб қолган кишилар уйларидан, муассаса, корхона, ўқув юртларидан дарҳол чиқсинлар, шамол йўналишига перпендикуляр, энг қисқа йўл билан хавфсиз жойларга ўтсинлар. Ташқарига олдин ҳўлланган ёки 2% ли ичимлик сода эритмаси, пахтали дока боғич тақиб олинглар. Заҳарланган ҳаво булути етиб келгунча хонадондан чиқиб улгуришга улгирмасангиз, хонангизни эшик ва деразаларини зичлаб ёпиб, ташқаридан ҳаво кирмайдиган қилиб олинг. Ертўлалар ва уйларнинг пастки қаватларига хлор ҳаводан оғир бўлгани учун, пастқам жойларга, ертулаларга оқиб киради. Кейин эса фавқулодда бўлимининг кўрсатмасига биноан йўл тутинг. Ҳозир фавқулодда вазиятни талофатларини бартараф этиш борасида ишлар олиб бориляпди. Ахборотларни кузатиб боринг”.
Мана шу тартибдаги ахборот бир неча маротаба берилади.
Фавқулодда вазият хавфи туғилганда ва содир бўлганида хавф даражасини кўрсатадиган иккита билдириш белгиланган:
1.Юқори тайёргарлик режими.
2.Фавқулодда режим.
Иккала режимда ҳам фуқаро муҳофазаси томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши керак:
-фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун шаҳар объектларини ва саноат зоналарини жойлашишини ҳисобга олган ҳолда оқилона режа тузиш;
-иккиламчи шикаст ўчоқлари пайдо бўлиши хавфини камайтиришни таъминлайдиган технологик жараён, конструкциялар жорий қилиш, нодир ускуналарни қидириш;
-осон ёнувчан, портлаш хавфи бор ва кучли заҳарли моддалар ҳажмини иложи бор даражада камайтириш, суюқлик идишларини муҳофаза қилиш, улардан суюқлик оқишини йўқ қиладиган ёки чеклайдиган чораларни кўриш;
-фуқаро муҳофазаси сигнали берилганда ва электр энергияси тўсатдан ўчиб қолганда ишлаб чиқаришни авариясиз тўхтатиш чораларини кўриш;
-фавқулодда вазият шароитида ташиш ишларига транспортни тайёрлаш;
-мавжуд хўжалик алоқалари бузилган тақдирда фойдаланиш учун моддий-техника таъминоти резерви ва дубляж қилувчи базаларини тайёрлаш;
-тармоқ тараққиёти мобайнида объектларни, бўлиб-бўлиб тарқатиб юбориш;
-ишлаб чиқаришни ёки муҳимроқ маҳсулотни ҳар хил объектларда дубляж қилиб чиқариш;
-иншоотларни чуқурлаштириш, пастроқ иншоотлар қуриш, вертикал конструкцияларни горизонталларига алмаштириш;
-иншоотлардаги алоҳида элементлар орасида қўшимча боғланишлар ўрнатиш ҳисобига конструкциялар пишиқлигини ошириш;
-ускуналарни ёнмайдиган енгилгина тўсиқ конструкциялари бор иморатларга ўрнатиш;
-энерготаъминот тизимлари ишининг барқарорлигини таъминлаш (автоном манбалар, дизел электр станциялар-артезиан қудуклар ҳисобига);
-объект таъмирланаётганда жўн ва осон аланга оладиган конструкцияларни барқарорлик шартларига жавоб берадиган конструкцияларга алмаштириш.
3- БОБ . “Фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш”
Фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳимоя қилишнинг асосий усуллари.
Тинчлик ва уруш вақтларида фавқулотдаги вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш фуқаро муҳофазасининг асосий вазифаларидан биридир.
Тинчлик вақтида фавқулотдаги вазиятларда аҳолини муҳофаза қилишнинг асосий йуналишлари қуйидагича:
1. Аҳолини фавқулотдаги вазият бошланиши ёки бошланганлиги ҳақида хабардор қилиш.
2. Аҳолини фавқулотда вазият содир бўлган жойлардан бошқа хавфсиз жойларга эвакуация қилиш.
3. Аҳолини фуқаро муҳофазасини муҳофаза қилиш жойларига кўчириш (беркитиш).
Уруш вақтида аҳолини фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг асосий йуналишлари қуйидагича:
1. Аҳолини фуқаро муҳофазасининг муҳофаза қилиш жойларига беркитиш.
2. Аҳолини эвакуация қилиш, ишчи ва хизматчиларни ва уларнинг оилаларини биринчи категория обьектларидан, шаҳардан ташқарида жойлашган, хавфсиз зоналарга ва шаҳар ташқарисидаги ҳудудларга кўчириш.
3. Аҳоли томонидан шахсий индивидуал ҳимоя воситаларини нафас олиш ва терини ҳимоя қилиш учун ишлатладиган анжомлардан, медик воситалардан фойдаланиш.
Радиоактив зарарланиш ва кимёвий заҳарланиш пайтидаги чора тадбирлар.
1. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.
2.Фуқаро муҳофазасининг муҳофаза қурилмаларида беркиниш ва энг оддий жойларда беркиниш.
3. Заҳарланган жойларда бўлганда белгиланган режимларга риоя қилиш.
4. Заҳарланган жойлардан заҳарланмаган жойларга эвакуация қилиш.
5. Тиббиёт воситаларни ишлатишни қўллаш.
6. Тўла ва қисман санитар тадбирларини олиб бориш.
Сув босган жойларда аҳолини муҳофаза қилиш.
1. Аҳолини асосан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш;
2. Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолини олдиндан огоҳлантириш, содир бўлган тақдирда қандай чораларни кўришни олдиндан тушинтириш;
3. Тезкор эвакуация зарур бўлмаган вақтда баландроқ жойларга чиқиб олиш, кейинчалик эса хавфсиз жойларга эвакуация қилиш.
Аҳолини муҳофаза қилишда фуқаро муҳофазаси муҳандислик хизмати, ишчилар, корхона ишчилари қуйидага ишларни ўтказишлари керак:
1. Фуқаро муҳофазаси муҳофаза қилиш жойларини қуриш, шунингдеқ ер ости қурилмаларини таъмирлаш (ер тўлаларни, ер ости ўтиш жойларини).
2. Қутқариш ишларида иштирок этиш ва бошқа ишларни бажариш, иморатларни тиклаш, фуқаро муҳофазаси қурилмаларини ва муҳандислик қурилмаларини тиклаш.
Ёнғинлар билан курашиш.
Ёнғин, бу- кучли иссиқлик натижасида моддий ва маънавий бойликларни бир неча дақиқада йўқ қилувчи, атроф-муҳитни издан чиқарувчи фавқулодда вазиятдир. Ёнғин уй шароитида назорат қилиниши мумкин бўлган дастлабки дақиқадан уч дақиқагача бўлган вақт оралиғида назорат қилиб бўлмайдиган даражада кучаяди.
Ёнгинларга қарши кураш асосан ёнғинга қарши курашадиган хизматчиларга зиммасига юклатилган, улар замонавий техника билан таъминлангандирлар. Ёнғинларга қарши курашишни такомиллаштириш учун ёнғинга қарши муҳофазани режалаштириб бориш ва амалий машғулотларни ўтказиб туриш зарур. Фуқаро муҳофазасида бутун аҳолини ёнғинга қарши курашишги ўргатиш керак, керакли мосламаларни сақлаш лозим. Электр асбоб-ускуналар, аппаратлар, иситгичлар ва иситиш анжомларини ёнғинга қарши мосланганлиги мақсадга мувофиқдир.
Аҳолини кўчиришни ташкил этиш ва ўтказиш.
Аҳолини кўчириш - бу табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар зоналарида ва улар юзага келиш эҳтимоли бор зоналардан аҳолини транспортда (пиёда) ташкилий олиб чиқиш ҳамда уни олдиндан (ФВ манбаларининг шикастловчи омилларининг таъсир зоналаридан ташқарида) тайёрлаб қуйилган хавфсиз жойларга қисқа муддатли жойлаштириш тадбирлари мажмуидир.
Кўчириш тадбирларини ўтказиш хусусиятлари қуйидагиларга қараб белгиланади:
- Фавқулодда вазиятлар манбаининг тавсифи (туси);
- Фавқулодда вазиятлар манбаи таъсир кўрсатишининг макон-вақт (тавсифлари);
- Транспортда (пиёда) олиб чиқиладиган аҳолининг сони ва қамраб олиниши;
- Аҳолини кўчириш тадбирларининг ўтказилиш вақти ва қанчалиқ шошилинчлиги.
Қачонки кўчирилиши керак бўлган аҳолининг ҳаммаси фавқулодда вазиятлар манбаининг шикастловчи омиллари таъсир зонаси чегарасидан ташқарига транспортда (пиёда) олиб чиқиб бўлинса, шундагина аҳолини кўчириш тугалланган ҳисобланади. Ўтказилиш вақти ва муддатига қараб, аҳолини кўчиришнинг 2 тури (варианти) мавжуд:
1. Олдиндан ўтказиладиган кўчиришлар.
2. Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) кўчиришлар.
Олдиндан ўтказиладиган кўчиришлар фавқулодда вазиятлар (потенциал хавфли объекглардаги фалокатлар ёки табиий офатлар) юзага келиш эҳтимоли юқори даражада эканлиги ҳақида ишончли маълумот олинганда ўтказилади. Бунга бир неча ўн дақиқадан бир неча суткагача давр ичида фавқулодда вазият содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қисқа муддатли ишончли олдиндан тахминлаш асос ҳисобланади. Бу тахминга шу муддат мобайнида аниқлик киритилиши мумкин.
Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) кўчиришлар одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғиладиган даражада техноген ёки табиий тусдаги фавқулодда вазият юзага келган, аҳолининг рисоладдагидек кун кечириши бузилган тақдирда ўтказилади.
Фавқулодда вазият ривожлана бориши ва фавқулодда вазият зонасидан олиб чиқиладиган аҳоли сонига қараб, кўчиришнинг 3 хил (вариант) бўлади:
1. Чекланган кўчиришлар.
2. Маҳаллий кўчиришлар.
3. Минтақавий кўчиришлар.
Чекланган кўчиришлар. Фавқулодда вазият манбаи шикаст омилларининг эҳтимол бўлган таъсир зонаси шаҳар, кичик туман ёки қишлоқ аҳоли пункти чегараси ичидан чиқмай, кўчириладиган аҳоли сони бир неча минг кишидан ошмаган тақдирда ўтказилади. Бундай ҳолда кўчирилган аҳоли, одатда, фавқулодда вазият зонасига туташ аҳоли пунктларига ёки шаҳарнинг шикастланмаган туманларига (ФВ манбаининг шикастловчи омиллари таъсир зонасидан ташқарида) жойлаштирилади.
Маҳаллий кўчиришлар ўртача катталикдаги шаҳарлар, йирик шаҳарларнинг алоҳида туманлари, қишлоқ туманлари фавқулодда вазият зонасига тушиб қолган ҳолларда ўтказилади. Бунда кўчириладиган аҳолининг сони бир неча мингдан ўнлаб минг кишигача етиши мумкин бўлиб, улар, одатда, фавқулодда вазиятлар зонаси билан ёндош хавфсиз жойларга жойлаштирилади.
Минтақавий кўчиришлар шикастловчи омиллар анчагина кенг мойдонга ёйилиб, йирик шаҳарларни ҳам ўз ичига олган, аҳолиси жуда зич жойлашган битта ёки бир неча минтақа ҳудудини қамраб олганда амалга оширилади. Минтақавий эвакуацияда фавқулодда вазият зонасидан транспортда (пиёда) олиб чиқиладиган аҳоли домий яшаб турган жойларидан анчагина узоққа кўчирилиши мумкин.
Фавқулодда вазият зонасига тушиб қолган аҳолининг қанчаси кўчириш тадбирлари билан қамраб олинганига қараб, кўчиришнинг икки тури (варианти) бўлиши мумкин:
1. Ялпи кўчириш.
2. Қисман кўчириш,
Ялпи кўчириш фавқулодда вазият зонасидан ҳамма тоифа аҳоли олиб чиқилишини назарда тутади.
Қисман кўчириш фавқулодда вазият зонасидан меҳнатга лаёқати бўлмаган аҳоли, мактабгача ёшдага болалар, мактаб, ҳунар-техниқа билим юртлари ўқитувчилари олиб чиқилиши зарур бўлганда ўтказилади.
Аҳолини кўчиришнинг кўрсатилган вариантлари хавфнинг ёйилиш кўлами ва тавсифига, унинг амалга ошишининг олдиндан тахмини қанчалик ишончлилигига, шунингдек фавқулодда вазиятлар манбаи шикастловчи омилларининг таъсир зонасидаги ишлаб чиқариш объектларидан хўжалиқда фойдаланиш истиқболига қараб танланади. Одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф борлиги аҳолини кўчириш ҳақида қарорга келиш учун асос ҳисобланади.
Аҳолини кўчириш ҳақида қарорга келиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси субъектларининг ҳудудида фавқулодда вазиятлар юзага келган ёки фавқулодда вазиятлар хавфи олдиндан тахмин қилинаётган ижроия ҳокимият идораларининг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ташкилотларининг раҳбарларида (фуқаро муҳофазаси бошлиқларида) бўлади. Фавқулодда вазиятларларнинг тарқалиш чегарасига, кўламига ва кўчиришнинг қанчалик шошилинчлиги талабларига қараб маҳаллий ёки минтақавий характерга эга бўлади. Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) ёки олдиндан ўтказиладиган кўчириш тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг кўрсатмалари (фармойишлари)га биноан амалга оширилади.
Кечиктирмай қарорга келиш талаб қилинадиган ҳолларда чекланган характердаги шошилинч кўчириш потенциал хавфли объектнинг навбатчи йуриқчилик хизмати бошлиғининг кўрсатмаси (фармойиши)га биноан ўтказилиши мумкин. Бошқарувнинг ҳудудий, идоравий, объект идоралари фуқаро муҳофазаси бошлиқлари (фавқулодда вазиятлар ҳайъатлари) кўчиришга умумий раҳбарлиқ қилади.
Аҳолини кўчириш тадбирларини бевосита ташкил этиш ва ўтказишга эса вилоят, шаҳар, туманлар маъмурияти ва иқгисодиёт объекти бошқарув органлари ташкил этадиган аҳолини кўчириш ташкилотлари раҳбарлик қилади.
Аҳолини кўчириш тадбирларини яхшилаб ўйлаб режалаштиришни ҳамда транспортни, йўлларни, кўчириш ташкилотларининг кўчириладиган аҳоли борадиган хавфсиз жойларни олдиндан тайерлаб қўйишини, шунингдек аҳолининг фуқаро муҳофазаси соҳасида ҳар томонлама тайергарлик кўришини талаб қилади. Бундай тайёргарликни ижроия ҳокимияти идораларининг ва иқтисодиёт объектлари бошқарув ташкилотларининг фуқаро муҳофазаси бошлиғи бўлган раҳбарлари ташкил этади ва ўтказади.
Аҳолини эвакуация қилиш ишлаб чиқариш-ҳудудий ва ҳудудий тамойиллари асосида режалаштирилади, ташкил этилади ва амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш-ҳудудий тамойили фавқулодда вазиятлар зоналаридан ишчилар, хизматчилар, студентлар, ўқувчиларни, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ўқув юртлари бўйича, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сохасида ишламайдиган бошқа аҳолини эса турар жойдан фойдаланиш органлари орқали турар жойлари бўйича транспортда (пиёда) олиб чиқишни назарда тутади.
Муайян ҳолларда эвакуация ҳудудий тамойилда, яъни аҳолини кўчириш эълон қилинган пайтда бевосита аҳоли яшаб турган жойидан амалга оширилиши мумкин.
Аҳолини кўчириш усулларига қараб, 3 тага бўлинади:
1.Транспортда;
2. Пиёда тартибда;
З.Аралаш усул.
Аралаш усул энг самарали ва энг мақбул усул ҳисобланади. У мавжуд транспорт ёрдамида иложи борича энг кўп ишловчилар билан бир вақтда аҳолини қолган қисмини бирга қўшиб олиб чиқишга асосланади. Бунда, асосан пиёда тартибда юра олмайдиган аҳолини транспортда олиб чиқиш режалаштирилади.
Аралаш усул фавқулодда вазият зоноларидан аҳолини кўчириш тадбирларини энг қисқа муддатда ўтказиш талабларига жуда мос келади.
Кўчирилган аҳоли хавфсиз жойларда махсус буйруқ бўлгунча жойлаштириб турилади. Аҳолини кўчириш тадбирларининг ҳажми кунлиги, ташкил этиш ва ўтказишдаги мураккабликлари кўчириш ташкилотларини тузишга ҳамда уларнинг аҳолини кўчиришга сифатли тайёргарлик кўришларига оширилган талаблар қўяди.
Аҳолини кўчиришни ташкил қилишни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш бевоста шаҳар, туман ва вилоятларнинг кўчириш ташкилотларига, ҳокимият идораларига, фавқулодда вазиятлар фавқулодда вазият бошқармалари ва бўлимларига юклатилади. Қуйидагилар кўчириш ташкилотлари таркибига киради:
- аҳолини кўчириш ҳайъатлари (АКҲ);
- кўчирилганларни қабул қилиш ҳайъатлари (КҚҚҲ);
- кўчириладиганларнинг интилиш пунктлари (КИП);
- кўчирилганларни қабул қилиш пунктлари (КҚҚП);
- кўчиришнинг оралиқ пунктлари (КОП);
- пиёда кўчирилганларнинг йўлларидаги бошқариш гуруҳлари;
-кўчириладиган аҳолини транспортда (пиёда) олиб чиқиш тезкор гуруҳлари - аҳолини кўчириш ҳайъатлари (АКҲ)
ФВДТнинг ишчилар, хизматчилар ва аҳолини кўчириш режалаштирилаётган ҳамма ҳудудларда кўчириш ҳайъат (КҲ) ташкил этилади.
Ҳудудий - кўчириш ҳайъатлари таркибига тегишли маъмурият раҳбарлари қарори билан ўша маъмурий-ҳудудий бўлинмаларнинг масъул ходимлари тайинланади. Кўчириш ҳайъатининг раиси этиб, одатда, маъмурий - ҳудудий бўлинма раҳбарининг ўринбосари тайинланади. Кўчириш ҳайьати таркибига аъзо этиб, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот идораларининг, транспорт ташкилотларининг, ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) раҳбарлари (уларнинг ўринбосарлари), гарнизон ёки ҳарбий комиссарлик бошлиқларининг вакиллари тайинланади. Кўчириш ҳайъатларида иш юритиш ва техник ишларни бажариш учун ҳудудий бошқарув идораларининг маъмурият ходимларидан ишчи аппарат тайинланади. Кўчирув ҳайъатларининг ишчи аппарати иш йуналишлари бўйича бўлинади ҳамда маҳаллий шароитни ҳисобга олиб, бир неча ташкилий гуруҳлардан иборат бўлиши мумкин. Булар, масалан, транспортда ва пиёда олиб чиқиладиган аҳолини ҳисобга олиш гуруҳи, кўчириш транспорти гуруҳи, кўчирилган аҳолини ҳисобга олиш, қабул қилиш ва хавфсиз жойларга жойлаштириш гуруҳи, кўчириш тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва ҳ.к.
Объект аҳолини кўчириш ҳайтьатига, одатда, корхона, яқинида биттадан ҳисобида суткасига 5-6 та поезд жўнатишни ёки соатига икига (ҳар бири 500 кишидан) пиёдалар колоннасини бутлаш ва тайёрлашни таъминлайдиган қилиб ташкил этилади.
КАИП бир вақтда бараварига камида битта поездга (кемага) одамлар чиқишини ёки бараварига бир колонна одам йиғилишини таъминлайдиган бўлиши керак. Ҳар қайси КАИП га тартиб номери берилади. Унга иқтисодиёт объектлари, турар жойдан фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек аҳолини транспортда олиб чиқиш ва пиёда кўчириладиганларнинг йўллари, ташкил этиладиган транспортга чиқиш пунктлари биркитиб қўйилади. КАИПнинг шаҳар, туман, объект кўчириш ҳайъатлари билан транспортга чиқиш пунктлари ва транспорт ташкилотлари билан тўғридан-тўғри алоқаси таъминланган бўлиши керак. КАИП ишини таъминлаш учун негизида КАИП йўлга қўйиладиган ҳудудий ижроя идоралари, ташкилотлари ва муассасалари ходимлари ҳисобидан ишчи аппарат тайинланади.
Кўчирилган аҳолини қабул қилиш пунктлари (КАҚҚП).
Қўчирилганларни қабул қилиш пунктлари кўчирилган аҳолини транспортдан тушадиган пунктларда йўлга қўйилади ҳамда шу аҳолини кутиб олиш ва кейинги жойлаштириладиган жойларга жўнатишга мўлжалланган бўлади.
Одамларни ҳар қандай об-ҳавода вақтинча жойлаштиришни, қиш вақтларида эса иситиш имкониятини таъминлайдиган мактаблар, клублар ва бошқа жамоат ва маъмурий биноларда КАҚҚП йўлга қўйилиши мумкин. КАҚҚП га қанча ва қачон одам келишига қараб, овқат ва ичимлик сув билан таъминлаш назарда тутилади. Бунинг учун умумий овқатланиш пунктларидан-ошхона, кафе ва ҳ.к. лардан, улар бўлмаганда эса овқатланиш кўчма пунктларидан фойдаланиш мумкин.
КИП ходимларининг сони кўчирилиб келтириладиган аҳоли сонини ҳамда уни таъминлаш тадбирларининг ҳажмини ҳисобга олиб белгиланади.
Аҳолини фавқулодда вазият зоналаридан шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) кўчириш, одатда, КИПни йўлга қўймасдан ўтказилади. Уларнинг вазифалари бундай ҳолларда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликлар биркитиб тезкор гуруҳларга юклатилади.
Тезкор гуруҳлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
-одамлар яшаб турган жойида (яшаш жойида ёки иш жойида) аҳолини хабардор қилиш, йиғиш, ҳисобга олиш ва унинг транспортга чиқишини ташкил этиш;
-аҳолини транспорт воситаларига тақсимлаш, кўчириш колонналарни тузиш ва уларга кўчиш йўллари бўйлаб ҳамроҳлик қилиш;
-аҳолини кўчириш ва кўчириш юқори идораларига хабар бериш қандай ўтаётганини назорат қилиш;
-масъулиятидаги зонада жамоат тартибини ташкил қилиш ва сақлаш.
Кўчиш оралиқ пунктлари (КОП).
Фавқулодда вазиятлар зонасининг ташқи чегарасида кўчиш оралиқ пунктлари ташкил этилади. КОП қуйидагиларни таъминлаши керак:
-аҳолини ҳисобга олиш, қайта руйхатдан ўтказиш, дозиметрик ва кимёвий назорат қилиш, санитария ишловидан ўтказиш ва бориб туриладиган хавфсиз жойларга жўнатиш. Зарурат бўлса, ифлосланган (заҳарланган) кийим-бош ва пойафзални КОП да алмаштирилади ва махсус ишловдан ўтказилади. КОП да аҳолини фавқулодда вазият зонасида ишлаган транспортдаги ифлосланмаган (заҳарланмаган) ҳудудда ишлайдиган "тоза" транспорт воситаларига ўтказилади. КОП темир ва шоссе йўллар, сув йўллари яқинида бўлади. Аҳолини фавқулодда вазият юз берган зонадан кўчириш ҳар бир алоҳида ҳолда шу вазиятнинг юзага келиш шароитига, фавқулодда вазият манбаи, таъсир омилларининг таъсир этиш характери ва макон ва вақт параметрларига қараб белгиланади. Фавқулодда вазият юзага келиши ҳақидаги ишончли тахмин ҳақида маьлумот олинганда одамларни фавқулодда вазият юз берган зонадан транспортда ва пиёда уюшқоқлиқ билан олиб чиқиш учун қулай шароит яратишдан иборат бўлган тайёргарлик тадбирлари ўтказилади. Баъзи ҳолларда аҳолини кўчириш чекланган ёки маҳаллий характерда бўлади.
Хабар бериш олдиндан (тахминга биноан) ёки селнинг боши сигнал дарвозасидан ўтганда (шошилинч кўчиришларда) амалга оширилади.
Сел хавфи бор жойлардан аҳолини кўчириш:
Бундай кўчириш сел оқими юзага келиш хавфи тутилганда, сел оқими юзага келаётган даврда, алоҳида ҳолларда эса сел оқимининг таъсири тугаганда ҳам ўтказилиши мумкин. Аҳолини кўчириш олдиндан ўтказилгани маъқул. Сел оқими юзага келаётганда эса шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) аҳолини кўчириш тадбирлари ўтказилади.
Кўчиришнинг шошилинчлиги сел тўлқинининг муҳофаза объектига келиши тахмин қилинаётган вақт, одатда 4 соатгача етадиган вақт билан белгиланадн. Шундан кейин эса реал хавф туғилишига қараб белгиланади. Аҳолини кўчириш чекланган ёки маҳаллий характерда бўлади ва улар 2 босқичда ўтказилади:
1-босқич КИП ни йулга қўймасдан, сел оқими жойининг ўзида.
2-босқичда эса КИП орқали режадаги жойларга етказиб қўйгунча (ташлаб кетилган уйлар ва аҳоли пунктларини сел бузиб кетганда) давом этади.
Кўчки хавфи бор жойлардан аҳолини кўчириш:
Бундай кўчиришлар қор кўчиш хавфи туғилганда, шунингдек қор кўчкиси тушиб бўлгандан кейин (турмуш кечиришни таъминлаш объеклари бузилганда) ўтказилади. Кўчки ҳудудий тамойилда бир босқичда ўказилиб, чекланган характерда бўлади ҳамда олдиндан ўтказиладиган, бунинг иложи бўлмаганда эса шошилинч ўтказилади.
Ҳалокатли сув босиш ва тошқин вақтида:
Кўчириш гидротехника иншоатлари бузилиш хавфи туғилган ёки бузилган ҳолларда ёхуд сув ҳавзаларидаги сув сатҳи кўтарилиб кетганда (тошқинда), шунингдек объекгларни ва турмуш кечиришни таъминлаш тизимларини сув бузиб кетганда ўтказилади. Кўчиришлар чекланган ёки маҳаллий характерда бўлади. Олдиндан ўтказиладиган кўчиришларда КИП йўлга қўйилади (ишлаб чиқариш худудий тамойилида). Олдиндан ўтказиш даври қисқа бўлганда аҳолини кўчириш ҳудудий тамойилда 1 ёки 2 босқичда ўтказилади.
Кўчириш ишлари бўйича фармойиш олингандан сўнг тадбирлар тўрт соат ичида бажарилиши керак. Фармойиш берилгандан сўнг ФМБ, қароргоҳи, кўчириш комиссияси, кўчириш бошланганлиги ҳақида кўчириш пунктларини, қабул қилиш пунктларини, оралиқ пунктларини огоҳлантиради. Аҳоли транспорт турларида колонна бўлиб кузатув асосида, йўл ҳаракатига риоя қилган ҳолда кўчирилади.
- кўчириладиган аҳоли, жумладан пиёда тартибда ва транспортда кўчирилганлар сонини аниқлаш, транспорт воситаларини транспортга чиқиш бекатлари (пунктлари) бўйича тақсимлаш, маршрут колонналари ҳисобланганига аниқлик киритиш на уларни пиёда йуналишларга бириктириб қўйиш;
- кўчириш йўлларини тайёрлаш, йўл белгилари ва кўрсатгичлар қўйиш, қўниб ўтиш жойларини жиҳозлаш;
- КИПни, транспортга чиқиш-тутиш пунктларини йўлга қўйишга тайёрлаш;
- хабарлаш ва алоқа тизимлари шайлигини текшириш;
- мавжуд муҳофаза иншоатларини шай ҳолатга келтириш.
Аҳолини кўчиришда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- кўчириш бошлангани ва тартиби ҳақида кўчириш ташкилотлари, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига, шунингдеқ аҳолига хабар бериш;
- кўчириш ташкилотларини йўлга қўйиш ва шай ҳолатга келтириш;
-кўчириладиган аҳолини йиғиш ва хавфсиз жойларга жўнатишга тайёрлаш;
- пиёда колонналарни тузиш ва йўналишлардаги бошланғич пунктларга олиб чиқиш;
- транспорт воситаларини аҳолининг транспортга чиқиш ва ундан тушиш пунктларига келтириш ҳамда аҳолини транспортга чиқариш.
- кўчирилган аҳолини олдиндан тайёрлаб қўйилган, турмуш кечириш мумкин бўлган шароитлар таъминланган хавфсиз жойларга қабул қилиш ва жойлаштириш.
Ҳар бир алоҳида фавқулодда вазиятларда аҳолини кўчиришининг ўзига хос хусусиятлари бўлади.
Ер қимирлаганда (зилзилада):
Аҳолини кўчириш маҳаллий, ёхуд минтақавий тусда бўлиши мумкин. Кўчиришни ўтказиш одатда йул-транспорт имкониятларига қараб белгаланади. Кўчириш шикастланган жойларда КИП йўлга қўйилиб, бир босқичда ишлаб чиқариш ва ҳудудий тамойилларда амалга оширилади.
Радиоактив заҳарланишда:
Кўчириш маҳаллий, ёхуд минтақавий тусда бўлиб, алоҳида (болалар уйи, тиббиёт муассасалари, интернатлар ва х.қ. дан ташқари) объектларда ҳудудий тамойилда амалга оширилади. Аҳолини кўчириш 2 босқичда ўтказилади:
1-транспортга чиқариш жойидан КОП гача.
2 - КОПдан режадаги жойлаштириш жойларгача.
Кимёвий заҳарланишда:
Ҳозирги кунда мутахассислар таҳлил қилиб аниқланган маълумотларга кўра, кимёвий хавфли иншоотларда бўладиган ҳалокатлар туфайли тез таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалишига бир қатор сабаблар мавжуд.
Асосий сабаблар қуйидагича:
-корхонадаги технологик жиҳозларнинг носозлиги;
-узоқ муддат ишлатилган ускуна-жиҳозларнинг эскириши;
-моддаларнинг ишлаб чиқаришда, сақлашда, ташиб оборишда йўл қўйилган хатоликлар туфайли;
-портлаш, ёнғин содир бўлиши, ҳалокатлар туфайли;
-моддалар билан ишлашда, уларнинг сақлашдаги техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик;
-четдан олиб келинган технологик жараён хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги;
-корхонада меҳнат интизоми паст, мутахассис ва ишчиларнинг малакаси етарли эмаслиги;
-маҳсулот ишлаб чиқаришда мураккаб технологик жараёни қўлланиши.
Кимёвий ва радиациявий муҳофазанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.
1.Фавқулодда вазиятнинг вужудга келишини олдиндан тахмин қилиш ва шароитга баҳо бериш. Бунинг учун шу кимёвий радиациявий хавфли объект жойлашган ҳудуд тўғрисида аниқ маълумотларга, моддаларнинг миқдори, тури, сақлаш шароити, сақлаш жойи аҳоли яшайдиган жойдан қандай оралиқда жойлашганлиги тўғрисидан аниқ маълумотларга эга бўлишлари керак.
2. Кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ) ва радиоактив моддаларни махсус сақлаш жойларига чиқариб ташлаш, моддаларнинг таъсирини олдини олишга, таъсирини камайтиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш.
3. Фуқароларни керакли миқдорда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашни ташкил этиш.
4. Кимёвий ва радиациявий назорат ва текшириш ишларини ўз вақтида амалга ошириш.
5. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш учун керакли куч ва воситаларни доимо шай туришини таъминлаш.
6. Кимёвий ва радиациявий хавф вужудга келган фавқулодда вазиятларда фуқароларни қандай вазифаларни бажаришлари лозимлигига тайёрлаб бориш.
Кимёвий ва радиациявий вазиятни олдиндан тахминлаш ва баҳолаб бориш.
Вазиятни олдиндан тахминлашга қуйидагилар киради:
-фавқулодда вазиятнинг аниқ турини билиш;
-вазият тафсилоти ва кўламини аниқлашнинг ишончли усулларини, ускуна –жиҳозларини топиш;
-фуқаро муҳофазаси кучларини ва аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш;
-талофатлар ва моддий зарарларнинг олдини олиш ёки уларнинг таъсир кучини мумкин бўлган даражада камайтириш юзасидан керакли чораларни кўриш.
Аҳолини эвакуацияси фуқаро муҳофазаси органларининг кўрсатмаси биланамалга оширилади. Кўрсатмаларин олгач одамлар энг керакли нарсаларни йиғишлари лозим, СИЗ 2-3 кунга етадиган озиқ-овқат, ичимлик сувини, аптечкани, пулларни, ҳужжатларни ва боғчага борадиган болаларни эвакуацияга тайёрлаш ва айтилган вақтда КИПда бўлиши керак.КИПда аҳоли регистратурасидан ўтадилар. КИП ишчилари бошчилигида вагонларга тақсимланадилар, автомобилларга, яёв колонналарга ва автомобилларга тақсимланадиларо ва белгиланган вақтда жўнайдилар ва жўнаш пунктларига олиб чиқадилар.
Яёв эвакуация қилинадиган аҳолини калонналарга 500-1000 одам бўлиб бўлинади, колонналар эса 50-100 кишилик группаларга бўлинади. Объект бошлиқлари колонна болиқларини тайёрлашади ҳаракат тезлиги 3-4 км.соат мўлжалланган.
Колонналар ўртасида масофа 500 метр деб белгиланади. Ҳар бир 4-1,5 соат юргандан кейин 15 минут дам олинади, сутканинт иккинчи яримида 1-2 соат дам олинади. Эвакуация қилинганларни жойлаштириш ишларини маҳаллий область, район бошлиқлари амалга ошириладилар.
Фуқора муҳофазаси ҳимоя иншоотларининг турлари ва
улардан фойдаланиш.
Бошпаналар, уларнинг таснифи, ички жиҳозланиши ва тинчлик даврида улардан фойдаланиш
Аҳолини радиациядан муҳофаза қилиш мақсадида турли хилдаги иншоотлар мавжуд. Муҳофаза иншоотлари аҳолини муҳафазаловчи ишончли воситадир. Бу иншоотлар аҳолини турли тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳамда оммавий қирғин қуролларнинг таъсир этиш омилларидан сақлайдиган бошпана ҳисобланади. Муҳафазаловчи иншоотлар муҳофазалаш хусусиятига кўра, пана ва радиацияга қарши пана жойларга бўлинади. Бундай иншоотлар қуйидаги хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда:
-йўналишга кўра: фуқароларни сақлашга, бошқарув тизимларини жойлаштиришга мўлжалланган;
-жойлашган ўрнига кўра: алоҳида жойлашган (метрополитенлар ва тоғ-кон қурилишлари, шахталари);
Қурилиш муддатига кўра: бошпана РСБ (радиациядан сақловчи бошпана) ва оддий бошпаналар қурилади.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоатларида яшириш келиб чиқиши мумкин бўлган кўплаб йўқотишларни олидини олувчи энг самарали усулидир. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганида фуқаро муҳофазасининг “Ҳаво тревогаси”, “Радиациявий хавф” ва “Кимёвий тревога” командалари берилади.
“Кимёвий тревога” командаси берилганида панажойларга яширувчиларга объектнинг фуқаро муҳофазаси ходимлари, фуқаро муҳофазаси штаби ходимлари томонидан шахсий ҳимоя воситаларини тарқатишни ташкил этишлари керак. Панажойларга кириш тўғрисида буйруқни объект раҳбари-фуқаро муҳофазаси бошлиғи бериши керак. Агарда фавқулодда вазият содир бўлган вақтда аҳолининг панажойларга ўз вақтида етиб кела олмаган қисми панажойларга киришдан олдин уларга панажойнинг махсус жойида қисман дезинфекция қилинади. Панажойларда аҳоли жойлашиши учун стрелкалар ўрнатилган бўлади.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудлардан жабрланганларни ёки жабрланиш эҳтимоли туғилганда аҳолини панажойларга жойлаштириш тадбирларини қониқарли ва самарали олиб бориш мақсадида объект фуқаро муҳофазаси ва фуқаро муҳофазаси штаби ходимларидан иборат бўлган звенолар тузилади. Панажойларга аҳолини тартиб билан, колонналарга ажратган ҳолда олиб кирилади. Колонна бошлиғида ҳудуднинг ва панажойларнинг чизмаси (схема) бўлиши керак. Кўчирилаётганлар таркибида агарда беморлар бўлса, уларга биринчи тиббий ёрдами кўрсатилиб, уларга соғлом кишилар биркитиб қўйилади.
Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда командасиз шахсий ҳимоя воситаларини ечиш, якка ҳолда юриш, осмонда осилиб турган хавфли ускуналар остида туриш, ерда ётган электр симларига яқинлашиш ёки тегиш, тутун чиққан жойларга командасиз бормаслик лозим.
Панажойларга яширинган аҳолининг мажбуриятлари:
-тез ва чаққонлик билан кўрсатилган жойларни тартибни сақлаган ҳолада эгаллашлари;
-ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя этишлари;
-ваҳимага тушмаслик, ўзларини эркин ҳис қилишлари;
-қарияларга, аёлларга ва ёш болаларга ёрдам кўрсатишлари;
-шахсий ҳимоя воситаларини тайёр ҳолатда сақлашлари;
-панажойларда бўлган вақтларида техника хавфсизлиги қоидаларига (электр тармоқларидан ўзбошимча фойдаланиш, кислород солинган балонларга ва бошқа асбоб-ускуналарга яқинлашмаслик) қатъиян риоя қилишлари;
-хавф тугаганидан кейин фақат фуқаро муҳофазаси ёки фуқаро муҳофазаси штаби ходимларининг командаси билан ташқарига тартибни сақлаган ҳолда чиқишлари.
Панажойлардан аҳолини мажбурий чиқишларини тақозо этадиган сабаблар:
-панажойлардаги асбоб ускуналар яширинганларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган даражада бузилиши;
-панажойларни сув босганда;
-панажойларда ёнғин чиққанда;
-панажойлардаги ҳаво миқдорида хавфли газларнинг тарқалишида, кислород миқдорининг кескин камайиб кетишида.
Юқорида кўрсатилган салбий ҳолатлар содир бўлганида, яширинган аҳоли панажойдан узоқ бўлмаган бошқа ҳимоя иншоотларига ўтказилади. Бу тадбирларни амалга ошириш пайтида яширинганлар албатта шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган бўлишлари зарур.
Фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоатларида радиактив заҳарловчи моддалар ва бактериал воситалар ҳамда оддий қуроллар таъсиридан ҳимоя қилишга, оммавий зарар етказувчи қуроллар таъсиридан тўлиқ сақлайди.
Ҳимоя иншоотлари уч хил турга бўлинади:
1.Бошпаналар. Улар герметик ҳолда қурилган бўлиб, оммавий зарар етказувчи қурол-ядро заряди портлашидан ҳосил бўлган шикастловчи омиллардан ҳамда заҳарловчи моддалар ва бактериал восита аэрозолларидан тўлиқ ҳимоя қилади.
2.Радацияга қарши пана жойлар радиактив зарарланиш пайдо бўлган жойларда аҳолини радацион зарарланишдан ҳимоя қилади.
З. Энг оддий пана жойлар - уруш вақтида жанг майдонларида ушбу иншоатлар ҳамиша йўл остидаги воситалар ёрдамида қурилади. Фуқаро муҳофазаси бошпаналари, яширин жойлар ишлаш ёки яшаш жойлари яқинида жойлашади.
Бошпаналар, уларнинг таснифи, ички жиҳозланиши ва тинчлик даврида улардан фойдаланиш:
Аҳолини ядро портлашининг ҳамма омилларидан, шунингдек киёвий ва бактериал қуролларидан сақлаш учун мўлжалланган герметик турдаги ҳимояланган бинолар бошпаналар дейилади. Бошпаналар бетондан ёки темир бетондан ер остига қурилади. Бошпаналарнинг ҳимоя қилиш хусусияти 100% гача бўлади.
Зарба тўлқини таъсиридан ҳимоя қилиш хусусиятига қараб бошпаналар қуйидаги синфларга бўлинади:
1-синф -5кг/кв см гача.
2-синф - З кг/кв см гача.
3-синф - 2кг/кв см гача.
4-синф - 1кг/кв см гача.
Бошпаналар сиғимига қараб қуйидагиларга бўлинади:
а) кичик бошпана-150 нафар кишиларга мўлжалланган;
б) ўртача бошпана-150-450 нафар кишиларга мўлжалланган;
в) катта бошпана-450 ва ундан ортиқ миқдордаги кишиларга мўлжалланган..
Бошпаналар жойлашишига қараб 2 хил кўринишда бўлади:
а) қурилмалар таркибида (ер тўлада);
б) айрим қурилмалар (мустақил қурилган).
Бошпаналар қурилиш муддатига кўра 2 турга бўлади:
а) тинчлик даврида қурилган бошпаналар;
б) душман ҳужуми хавфи туғилганда қурилган бошпаналар.
Жиҳозланиши жиҳатидан бошпаналар:
-фильтр-вентиляцион қурилмаси бор бошпаналар;
-фильтр-вентиляцион қурилмасиз бошпаналарга бўлинади.
Бошпана биноларининг тагида ёки ер остига алоҳида қурилади. Бошпаналарнинг тепаси жуда пишиқ ва мустахкам, деворлари зарб тўлқинига ва сингувчи радиацияга чидамли бўлиши керак. Ташқаридан заҳарланган ҳаво кирмаслиги учун герметик равишда ишланган бўлиши зарур. Бошпанага кириш учун З та эшик қурилади. Биринчи эшик металдан пишиқ ишланади, қолган 2 таси газ ўтказмайдиган материаллардан ишланган бўлиши керак. Эшиклар зич ёпилиши учун четига резина ёпиштирилади. Бу эшиклар орасида 2 та даҳлиз ҳосил қилинади. Кириш эшикларидан ташқари, кириш жойлари иморатлар қулаши натижасида бекилиб қолган ҳолларда фойдаланиш учун ер тагидан ғишт, темир-бетон тешик қувурлар қурилиши керак. Бошпанада ҳаво етарли бўлиши учун фильтр-вентиляция қурилма ўрнатилади (ФВА-49, ФВК-1, ФВК-2). Бу қурилмалар икки режимда ишлаши мумкин: соф ва фильтр-вентиляция.
1-режимда ҳаво чангга қарши тўрсимон фильтр билан тозаланади. Тўрлар махсус мой билан мойланади. Ҳаво фильтрдан ўтаётган чанг ва радиактив моддалар тўрининг мой қатламига ёпишиб қолади. Мой фильтрнинг битта ячейкасининг унумдорлиги соатига 1000-1300 м.куб.
2-режимда ҳаво заҳарли моддалар ва бактерологик заҳарли моддалар ўтказмайдиган ниқоблар (противогаз) бўйича ишлайдиган фильтр билан тозаланади. Ҳаво миқдори соф вентиляция режими бўйича бошқарув пунктида ишлаётган бир одам учун 5м Fсоат бўлиши керак. Кучли ёнғин эҳтимоли бўлган ҳудудда жойлашган панажой атмосферасида кислороднинг миқдори пастлиги, СО2 миқдори юқорилиги ёки кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ) нинг миқдорининг ошганлиги пана жойларнинг тўла изоляцияси ва улардан ҳавони ренгенерация режимидан фойдаланишни кўзда тутилади. (РП-100 ренгенератив мосламалардан фойдаланиш) РП-100 ренгенератив патроннинг ишлаш тамойили ҳаво патронидан ўтаётган таркибида кальций оксиди бор кимёвий ютгич билан реакцияга кирувчи СО2 газидан тозаланади. Реакция сув ва иссиқлик ажралиши билан кечади. Ренгенератив патронлардан фойдаланишда кислород етишмаслигини олдини олиш учун пана жойга редуктор орқали узатиладиган кислород балонлардан тўлдирилади.
Бошпана хоналари бир нечтага бўлади. Асосий хона - одамларни жойлаштириш хонаси, ёрдамчи хона - фильтр-вентиляцион камера хонаси. Бундан ташқари озиқ-овқат, сув заҳираси хонаси, кислородли балонлар учун мўлжалланган хона, буфет, дизель элекро-станциялар учун мўлжалланган хоналар киради.
Бошпаналарда ичимлик суви қувурлари, канализация, телефон, радио, электр токи, айрим асбоблар ва ёнғинга қарши асбоблар бўлиши шарт. Бундан ташқари ДП-5 туридаги дозиметр асбоби ва кимёвий разветка асбоблари ҳам бўлиши керак. Бошпанага яширинувчилар учун 0,5-1,8 м. ўлчамдаги 2 ёки 3 қаватли сўрилар ва ўтириш учун 45-55 см ўлчамдаги ўриндиқлар ўрнатилиши лозим. Бир нафар яширинувчи учун жой меъёри 0,5м.кв. ни ташкил қилади.
Аҳоли бошпанага фуқаро муҳофазаси сигналлари берилганидан сўнг киришлари лозим. Бошпанада чекиш, шовқин кўтариш, ҳамда лампа ёқиш, уй ҳайвонларини, қўпол буюмларни олиб кириш маън этилади. Шахсий ҳимоя воситаларини тайёр ҳолда тутиш керак. Панажойлардан ташқарига радиация даражаси пасайиб, ҳудуд тўла зарарсизлантирилгандан кейин сигнал бўйича чиқишга рухсат этилади. Панажойларда жабрланганларга тиббиёт хонасида тиббий хизмат кўрсатилади. Бошпананинг санитар ҳолатини ана шу пост учун масъул шахслар назорат қилади. Бошпанада қуйидаги санитария гигиена талаблари қўйилади:
-панажойлар тоза ва яхши санитария ҳолатида бўлиши шарт.
-панажойларни ҳар куни 1% хлорамин эритмаси билан тозалаш, вақти-вақтида тўла дезинфекция қилиш зарур.
Бошпаналарда ҳаво таркибидаги корбонат ангдирид миқдори 1% (35 гача) -ҳаво ҳарорати – 23 градус (максимум 31), нисбий намлик-70% (максимум 80%) бўлиши керак. Сув меъёри: 1 киши учун 1 суткага 10 л., шундан ичиш учун 6 л., санузел учун 4л. Панажойларда хизмат кўрсатиш ҳимоя қурилмаларининг масъул ходимлари зиммасига тушади. Ҳар бир пана жойга етти кишидан иборат хизмат кўрсатиш зонаси ажратилади. Звено бошлиғи пана жой коменданти ҳисобланади.
Фавқулодда вазиятнинг оқибатлари барҳам топгандан сўнг, аҳоли панажойларни тарк этишади. Панажой хоналари шамоллатилиб, у ерда йиғиштириш ишлари олиб борилади.
Тинчлик даврида панажойларни маданий-маиший иншоатлар (кичик устахоналар, ишчилар аҳоли билан шуғилланадиган синфлар, фуқаро муҳофазаси ўқув пунктлари, ҳар хил тўгараклар ишлаши учун жой, енгил автомашиналар учун гараж, савдо ва овқатланиш пунктлари омборлари) сифатида фойдаланиш мумкин. Тинчлик даврида панажойлардан ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун фойдаланиш, уларни ҳимоя хусусиятлари ва яширинувчиларни қабул қилишга тайёргарлигини бузмаслик керак.
Ер ости қурилмаларидан бошпана сифатида фойдаланиш.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда панажой сифатида метрополитенлардан фойдаланиш мумкин. Бу алоҳида участкаларда жойлашган чуқурлаштирилган темир-бетон герметик қурилмалардир. Метрополитен ҳам ер ости муҳофаза иншоотларига кириши мумкин. Булардан ташқари ер тўлалар, алоҳида турдаги чуқурликлар, биноларнинг пастки ратлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган омборлар ва бошқа қурилмаларни ер ости муҳофаза қурилмалари сифатида ишлатиш мумкин.
Оддий турдаги бошпана ёки пана жойларга ертўлалар, алоҳида турдаги чуқурликлар, биноларнинг пастки ратлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун қурилган омборлар ва бошқа қурилмалар мослаштирилади. Улар қурилиш конструкциясига кўра, оддий ҳимоя иншоотларига киради. Чунки, уни қуриш учун қисқа вақт сарф этилади.
Оддий пана жойлар очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлади. Тирқишлар (тешиклар)ни аҳоли қўлда бор воситалар билан маҳаллий материаллардан тайёрлайди. Очиқ тирқиш тўлқин зарбасини 1,5-2 маротаба, ёруғлик нурлари ва оқиб кирувчи радиацияни 1,5-2 марта, радиоактив заҳарланиш ҳудудида нурланиш даражасини 2-3 марта камайтиради.
Ёпиқ тирқиш ёруғлик нурларидан тўла, тўлқин зарбасидан 2,5-3 марта, оқиб кирувчи радиация ва радиоактив нурланишдан 200-300 марта муҳофазалайди. У тери ва кийимга радиоактив, заҳарловчи модда ва бактерияли воситалар тушишидан сақлайди. У очиқ жойда устига ҳеч нарса қуламайдиган, ёмғир суви, сув босмайдиган жойга қурилади. Олдин очиқ ҳолда тайёрланади. У илон изи каби тўғри чизиқли 15 метрдан ортиқ бўлмаган бир нечта қисмлардан (бўлак) иборат. Чуқирлиги 1,8-2 метр, юқори қисмининг кенглиги 1,1-1,2 метр, туби 0,8 метр. Тирқиш узунлиги ҳар биродамга 0,5-0,6 метр ҳисобида аниқланади.
Тирқишларининг сиғим миқдори 10-15 одамдан кўпи билан 50 одамгача. Тирқишлар очиқ ертўладай қазилади, тахта, ёғоч билан маҳкамланади, остидан узунасига кичик ариқча қазилади. Ўтиришга сўри тайёрланади. Устини ёғоч бўлаклари, тахта ёки бошқа материаллар билан ёпиб, қалинлиги 20 см. Қилиб суваб, устидан яна четларининг қалинлиги 20 см., ўртаси 40 см. қилиб тупроқ тортиб маҳкамланади. Четларига икки тарафдан ариқчалар қазилади. Ёмғир суви оқиб кетиши учун томининг умумий қалинлиги 50-60 см. бўлади.
Кичик-кичик эшиклар зич ёпилган даҳлиздан ичкарига кириладиган эшикка қалин матодан парда ёпилади.
Панажой таркибига кирувчи жойларни (герметизация), яъни ҳаво ўтмайдигаи қилиш учун синчковлик билан ҳамма тешикларини, тирқишлар, ёриқлар, тепадаги очиқ ойналарни, дераза тешикларини, иситадиган ва сув ўтказадиган қувурларда ҳосил бўлган тешик жойлар ёпиб чиқилади. Эшикларни рубероид, линолеум ва бошқа қалин материаллар билан, уларнинг четларини эса резина билан ўраб (ёпиштириб) чиқилади. Махсус жойларнинг ҳимоя хусусиятини ошириш учун деворлар, эшикларнинг қалинлигини ошириш, панажойларнинг ҳимоя қилиш хусусиятини ошириш учун ёғоч ёки темир тиргаклар, балонлар ўрнатишни кучайтириш керак. Ернинг устки қатламидан юқорида жойлашган деворларнинг ташқи томонидан чиқиш учун дераза ва қўшимча эшиклар қурилади. Заруриятга қараб, уни пана қилиш кучайтирилади, сўнгра унинг устига 60-70 см қалинликда тупроқ сепилади, ҳаво тортиб олувчи мослама қўйилади, эшикдан гамма нурларининг киришидан ҳимояланиш учун кириш қаршисида 1,5 метр масофада 40-50 см қалинликда ғиштдан девор қурилади. Панажой остидаги биноларнинг биринчи қаватларини махсуслаштиришда ҳимоя хусусиятини ошириш, ҳамма жойларни беркитиш ишлари олиб борилади, очиқ жойларни ғишт, қум солинган, қоп билан беркитиб чегараланади ва ҳ.к.
Сабзавот сақланадиган ички курилмаларнинг деворларидаги барча тешик ва ёриқ жойлар синчковлик билан беркитилиб чиқилиши керак. Панажойнинг тупроқ катлами 60-70 см гача ошириб борилади ва деворни ер устидан баланд қилиш учун тупроқ сепилади. Сабзавот сақланадиган панажой ичига фақат битта кирадиган эшик қолдирилади, қолганлари эса кўринмайдига қилиб тупроқ билан ёпиб ташланади.
Toғ-кон саноати ва кўмир саноати бор районлардаги аҳоли панажой сифатида шахталардан ҳам фойдаланишлари мумкин, қора ва рангли металлургия заводи ишчилари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган заводдагилар ва бошқалар ер ости йулларидаи фойдаланиши мумкин. Кириш жойларнинг қурилиши ва авария ҳолатларида чиқиб кетиш жойлари, авария ҳолатларда одамларни тепага кўтарилиши учун вертикал зинапоялар тайер ҳолатда туриши, панажойларни тоза ҳаво билан таъминлаш, ичимлик суви етказиб берадиган қувурлар тайёр ҳолда туриши ва бошқалар киради.
Жиҳозланишнинг асосий шартлари:
-кимёвий ва герметик тўсиқларни ўрнатиш;
-кириш йўлларини одамларни тез ўтказиш учун таъминлаш;
-одам кўтариш учун механизмларни тайёргарлик ҳолатига келтириш;.
-яширинувчиларни ҳаёт фаолияти учун керакли ҳамма нарсалар билан таъминлаш;
-яширинувчиларни
шахта сувларидан фойдаланган ҳолда сув
манбааларини ташкил қилиш;
-бошқарув ва санитар пунктларини, озиқ-овқат омборларини, алоқа узатишни ва қабул қилишни таъминлаш;
-иложи борича икки қаватли сўрилар ва ўриндиқларни ўрнатиш;
-ёнғинга қарши воситалар билан керакли миқдорда таъмиллаш керак.
Ер ости қурилмаларида ҳаво оқиб келадиган каналнинг ичига чангни ушлаб қоладиган рамка кўринишидаги фильтр, устига дока тортилган тешикли материал ўрнатилади.
Турли хил рациация ва бошқа шу каби офатлардан аҳолини ҳимоя қилиш учун ер ости қурилмаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
-уч суткадан кам бўлмаган муддатда сақлаш;
-сув босмайдиган жойларга қуриш;
-оқар сувлардан, канализация коммуникациялардан ҳамда қурилиш коммуникациялардан узоқроқ жойларда қуриш;
-чиқиш ва кириш эшиклари бўлиши.
Ер ости қурилмалари асосий ва ёрдамчи бинолардан иборат бўлади. Асосий бинода яширинувчиларни жойлаштириш жойи икки ёки уч қаватли сўри мавжуд бўлиши мумкин. Иккинчи ёрдамчи бинода санитария тармоғи, ҳавони тозалаб алмаштириб берувчи камера ва сиғими катта иншоотларда тиббиёт хонаси, озиқ-овқат сақланадиган омбор, артезан қудуқ ва дизелли электоростанция учун жой мавжуд бўлади. Сақланиш жойида қоидага мувофиқ камида иккита кириб-чиқиш эшиклари бўлади.
Радиоация чанги ва хавфли аэрозоллардан уйларни ҳимоя қилиш.
Уруш ва тинчлик пайтидаги фавқулодда вазиятлар ҳаво бўшлиғининг радиоактив чанг ва заҳарловчи модда, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ва хавфли аэрозоллар билан заҳарланиши мумкин.
Радиациявий авария- ускуна носозлиги, ходимлар (персонал)нинг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан, фуқароларнинг белгиланган нормалардан кўпроқ нурланиш олишига ёки атроф муҳитнинг радиоактив ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган ёхуд олиб келган ионлаштирувчи нурланиш манбаи устидан бошқарувнинг издан чиқиши.
Уй шароитида радиациядан, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалардан ва бошқа заҳарли моддалардан муҳофазаланиш йўл-йўриқларини яхши билиш зарур. Бунинг учун радиациявий ва бошқа заҳарловчи моддаларларнинг хусусиятлари, улар иштирокида авария содир этилган вақтда уларнинг таъсир доираси, заҳарлаш даражаси (ва ҳ.к.)ни ҳамда тахминий оқибатлари ҳақида тушинчага эга бўлиш лозим. Радиация тарқалиши билан боғлик фавқулодда вазиятлар содир бўлган вақтда объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи фавқулодда вазиятни олдини олиш, ишчи-хизматчиларнинг ва аҳолининг меъёрдар ортиқ заҳарланишларига йўл қўймаслик учун тегишли тадбирларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ФВДТнинг тизимлари ходимлари билан ҳамкорликда олиб боради.
Аҳоли учун рухсат этилган нурланиш даражаси:
Т.р |
Масканлар |
Даражанинг қуввати, Мр/соат |
1 |
Инсон танаси |
50 |
2 |
Ички кийим |
50 |
3 |
Газдан ҳимояланиш ниқобининг юзи |
50 |
4 |
Кийим-бош, оёқ кийими, шахсий ҳимоя воситалари |
50 |
5 |
Ҳайвонлар танаси |
50 |
6 |
Техника воситалари |
200 |
Радиоактив чанг эшик, форточка, тирқишлар орқали яшаш ва ишлаб чиқариш биноларига, омборхоналарига кириши мумкин. Асосан, бинога турли зарарли газлар, заҳарловчи моддалар ва бактериологик воситалар аэрозолларининг киришидан сақланиш ва уни ҳимоя қилишга тайёрланиш учун биноларни герметиклаштириш керак ҳамда барча тирқишлар беркитиши лозим бўлади.
Бундан ташқари уйнинг нурланиш таъсиридан сақлаш учун ҳиомя воситаларини кучайтириш керак. Бунинг учун дераза бўшлиғини тупроқ тўлдирилган қоплар билан ёпилади, бир қаватли бино деворларининг қалинлигини ошириш учун 1,0 дан 1,8 метр баландликда тупроқ билан тўлдирилади. Сепилган тупроқни қаттиқ қилиш учун тахтадан фойдаланиш мумкин. Қишлоқ жойларда уйларни герметизация қилишда ташқаридаги шахта қудуқларининг атрофини 1-1,5 метрга цемент, лой ва шу кабилар билан ёпиш ва герметизация қилиш зарур. Уйларни герметизация қилиш тадбирларини ўтказиш маълум миқдорда нурланиш, заҳарловчи моддалар ва бактериологик воситалар аэрозолларининг киришини ва одамларнинг заҳарланишини камайтиради.
Радиоактив моддалар ёки бошқа заҳарли моддалар билан боғлик фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолининг ҳар бир ҳаракати фуқаро муҳофазаси ходимларининг назоратлари остида бўлиши лозим.
Яшаш жойларда, объектлар ҳудудидаги сувларнинг радиоактив моддалар ва бошқа турдаги заҳарли моддалар билан заҳарланиш даражасини аниқлаш учун сувдан 1,5 ёки 10 (бир челак) ҳажмда наъмуна олинади. Асбоб сув бетига параллел вазиятда 0,5-1,0 см. баландликда қилиб тутилади ва микроамперметрнинг кўрсатишлари ёрдамида аниқланади. Шунинг учун радиациявий моддалар билан заҳарланган ҳудудда фуқаро муҳофазаси органлари ходимлари рухсатисиз ичимлик сувларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас.
Радиацияга қарши панажойлар, уларнинг ички
жиҳозланиши.
Радиацияга қарши панажойлар радиоактив (ифлосланиш) заҳарланишига одамларни ион ҳосил қилувчи нурланишдан муҳофаза қилади. Бундан ташқари тўлқин зарбаси, ёриқлик нурлари, оқиб кирувчи радиация, нейтрон оқими, тери ва кийимга радиоактив моддалар тушиши, заҳарли модда, бактериал воситалардан муҳофаза қилади. Кўп қаватли биноларнинг ертўлаларида радиациядан сақланиш учун махсус жой тайёрлаш мумкин. Муҳофазаловчи пана жойларни тайёрлашда йиғма темир-бетон воситаларидан, ғишт, ёғоч материаллар ҳамда тошдан фойдаланса бўлади.
Радиациядан сақлашда деворлари муҳофазалаш хусусиятига эга бўлган ертўлалар, полиз маҳсулотлари сақланадиган омборлар ва ер устидаги бинолардан фойдаланиш мумкин. Барча эшик, деразалар ва бошқа радиация кириши мумкин бўлган тешик (мўри)лар кигиз ёки юмшоқ газлама билан зичлаб ёпилади. Рана жой (30 нафар одамга мўлжалланган бўлса) табиий ҳаво оқими билан шамоллатиш ва сўрувчи қути қўйилади. Сўрувчи қути шамоллатгичдан 1,5-2 м. юқорида қўйилади. Сиртқи ҳаво чиқарувчи қутичага қопқоқ ишланади. Кириш жойига яхшилаб қопқоқча қилинади.
Пана жойда сув ва канализация бўлмаса, бир кеча-кундузга ҳар бир одам учун 3-4 литр сув, ҳожатхона, ахлат тўкиладиган ўра, озиқ-овқат учун жавон имкониятлари яратилади.
Ёғочдан тикланган уйлар радиация коэффицентини тахминан 100, тошдан ишланган уйлар 800, жиҳозланмаган ертўла 7-12 марта, жиҳозланган ертўлалар 350-400 марта камайтиради.
Нурланншга қарши панажойлар, уларнинг ички жихозланиши.
Коллектив ҳимоя воситаларига радиоактив заҳарловчи моддалар ва бактериал воситалардан ҳимояловчи махсус жиҳозланган муҳандислик иншоотлари ва объектлари киради. Ушбу иншоотлар одамларни ядро қуроли, заҳарловчи моддалар ва бактериал воситалар ҳамда оддий қуроллар таъсиридан ҳимоя қилишга мўлжалланган.
Коллектив ҳимоя қилиш воситалари фуқароларни оммавий зарар етказувчи қуроллар таъсиридан тўлиқ сақлайди ва уларнинг иккинчи хилига радиацияга қарши панажойлар киради. Ушбу иншоотлар радиоактив зарарланиш пайдо бўлган жойларда одамларни радиацион зарарланишдан ва ёруғлик нурланишдан ҳимоя қилади.
Бундан ташқари панажойлар ўтувчи радиациядан (шу жумладан нейтрон оқимларидан), қисман ядро портлашининг зарб тўлқинидан, заҳарловчи моддаларнинг суюқ томчисидан ва бактериал воситалар аэрозолларнинг бевосита одамлар терисига ва кийим-кечакларига тушишидан сақлайди.
Радиацияга қарши панажойларнинг радиоактив нурланишларидан ҳимоя қилиш хусусиятлари, унинг ҳимоя коэффициенти билан баҳоланади. Ҳимоя коэффициенти радиацияга қарши панажойнинг радиация таъсирини неча марта камайтиришини, фуқароларнинг нурланиш дозасини қанча кам олишини кўрсатади. Радиацияга қарши панажойларнинг ҳимоя коэффициенти жуда юқори бўладиган қилиб қурилади. Масалан, ёғоч уйларидаги ертўлалар радиация нурланишини 7-12 марта камайтиради, ғиштли бинолар эса 200-300 марта камайтиради.
Нурланишга қарши панажойлар маҳаллий ускуналардан қурилади. Панажойлар қурилиши учун авваламбор ўра (котлован) қазилади ва унга устунлар ўрнатилади. Устунларни ўрнатиш учун турли конструкциядаги: ялпи ром, ром-блок, синч девор, темир бетон ва бошқа материаллардан фойдаланилади. Ўралар ва устунлар орасидаги барча тешик ва ёриқлар тупроқ билан тўлдирилади. Панажойларнинг қарама-қарши томонларига қалин эшик қуйилади ва бу ердан тамбур учун жой ажратилади. Кириш жойларнинг ўлчами 80-180 см. бўлиши керак. Панажой ичининг баландлиги 2 метрдан кам бўлмаслиги керак, полнинг юзи бир одамга 0,5 метр, сиғими 5 тадан 50 та одамгача ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Панажой ичига сув йиғиладиган канал қазилади, чиқиш томонига қиялаб тўғрилаб қўйилади.
Панажой атрофида ҳам канал қазилади. Одамлар дам олиши учун икки қаватли сўри ва курсилар ўрнатилади. Панажойда ҳаво берадиган қурилма бўиши зарур. Ҳаво ҳайдайдиган йўллар ердан 3 метр баландликка жойлашган бўлиши керак, шунинг билан бирга панажойни тўсатдан юз берадиган портлашдан ҳимоя қилишга мослаб қуриш керак. Ҳаво бериш меъёри панажойда ўтирган бир кишига соатига 2-3 куб метр бўлиши керак. Панажойда ишлаётган бир кишига учун ҳаво бериш меъёри эса соатига 5 куб метрни ташкил этиш керак. Панажойга умумий иситиш тизими тармоғи ўтказилади. Сув билан таъминлаш водопровод орқали амалга оширилади ва албатта сув заҳираси тайёрланиб қўйилади. Ҳар бир киши учун сув заҳираси бир кунга 6 литрни ташкил қилиши керак. Чироқ электр тармоғидан олинади, авария ҳолатларида эса аккумулятордан ва кичкина электрофонарлардан фойдаланиш мумкин.
Техноген турдаги фавқулодда вазиятлар (кучли таъсир этувчи моддаларнинг оқиши, тарқалиши) содир бўлганда панажойларда ишчи ва хизматчилар ҳамда аҳолини ҳаёт фаолиятини таъминлашни ташкил этиш ва ўз вақтида бу борада керакли тадбирларни олиб бориш усуллари қонунда кўрсатилганидан объект раҳбари- фуқаро муҳофазаси бошлиғининг зиммасига юклатилади.
Ер ости қурилмаларидан бошпана сифатида фойдаланиш.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда панажой сифатида метрополитенлардан фойдаланиш мумкин. Бу алоҳида участкаларда жойлашган чуқурлаштирилган темир-бетон герметик қурилмалардир. Метрополитен ҳам ер ости муҳофаза иншоотларига кириши мумкин. Булардан ташқари ер тўлалар, алоҳида турдаги чуқурликлар, биноларнинг пастки ратлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган омборлар ва бошқа қурилмаларни ер ости муҳофаза қурилмалари сифатида ишлатиш мумкин.
Оддий турдаги бошпана ёки пана жойларга ертўлалар, алоҳида турдаги чуқурликлар, биноларнинг пастки ратлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун қурилган омборлар ва бошқа қурилмалар мослаштирилади. Улар қурилиш конструкциясига кўра, оддий ҳимоя иншоотларига киради. Чунки, уни қуриш учун қисқа вақт сарф этилади.
Оддий пана жойлар очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлади. Тирқишлар (тешиклар)ни аҳоли қўлда бор воситалар билан маҳаллий материаллардан тайёрлайди. Очиқ тирқиш тўлқин зарбасини 1,5-2 маротаба, ёруғлик нурлари ва оқиб кирувчи радиацияни 1,5-2 марта, радиоактив заҳарланиш ҳудудида нурланиш даражасини 2-3 марта камайтиради.
Ёпиқ тирқиш ёруғлик нурларидан тўла, тўлқин зарбасидан 2,5-3 марта, оқиб кирувчи радиация ва радиоактив нурланишдан 200-300 марта муҳофазалайди. У тери ва кийимга радиоактив, заҳарловчи модда ва бактерияли воситалар тушишидан сақлайди. У очиқ жойда устига ҳеч нарса қуламайдиган, ёмғир суви, сув босмайдиган жойга қурилади. Олдин очиқ ҳолда тайёрланади. У илон изи каби тўғри чизиқли 15 метрдан ортиқ бўлмаган бир нечта қисмлардан (бўлак) иборат. Чуқирлиги 1,8-2 метр, юқори қисмининг кенглиги 1,1-1,2 метр, туби 0,8 метр. Тирқиш узунлиги ҳар биродамга 0,5-0,6 метр ҳисобида аниқланади.
Тирқишларининг сиғим миқдори 10-15 одамдан кўпи билан 50 одамгача. Тирқишлар очиқ ертўладай қазилади, тахта, ёғоч билан маҳкамланади, остидан узунасига кичик ариқча қазилади. Ўтиришга сўри тайёрланади. Устини ёғоч бўлаклари, тахта ёки бошқа материаллар билан ёпиб, қалинлиги 20 см. Қилиб суваб, устидан яна четларининг қалинлиги 20 см., ўртаси 40 см. қилиб тупроқ тортиб маҳкамланади. Четларига икки тарафдан ариқчалар қазилади. Ёмғир суви оқиб кетиши учун томининг умумий қалинлиги 50-60 см. бўлади.
Кичик-кичик эшиклар зич ёпилган даҳлиздан ичкарига кириладиган эшикка қалин матодан парда ёпилади.
Панажой таркибига кирувчи жойларни (герметизация), яъни ҳаво ўтмайдигаи қилиш учун синчковлик билан ҳамма тешикларини, тирқишлар, ёриқлар, тепадаги очиқ ойналарни, дераза тешикларини, иситадиган ва сув ўтказадиган қувурларда ҳосил бўлган тешик жойлар ёпиб чиқилади. Эшикларни рубероид, линолеум ва бошқа қалин материаллар билан, уларнинг четларини эса резина билан ўраб (ёпиштириб) чиқилади. Махсус жойларнинг ҳимоя хусусиятини ошириш учун деворлар, эшикларнинг қалинлигини ошириш, панажойларнинг ҳимоя қилиш хусусиятини ошириш учун ёғоч ёки темир тиргаклар, балонлар ўрнатишни кучайтириш керак. Ернинг устки қатламидан юқорида жойлашган деворларнинг ташқи томонидан чиқиш учун дераза ва қўшимча эшиклар қурилади. Заруриятга қараб, уни пана қилиш кучайтирилади, сўнгра унинг устига 60-70 см қалинликда тупроқ сепилади, ҳаво тортиб олувчи мослама қўйилади, эшикдан гамма нурларининг киришидан ҳимояланиш учун кириш қаршисида 1,5 метр масофада 40-50 см қалинликда ғиштдан девор қурилади. Панажой остидаги биноларнинг биринчи қаватларини махсуслаштиришда ҳимоя хусусиятини ошириш, ҳамма жойларни беркитиш ишлари олиб борилади, очиқ жойларни ғишт, қум солинган, қоп билан беркитиб чегараланади ва ҳ.к.
Сабзавот сақланадиган ички курилмаларнинг деворларидаги барча тешик ва ёриқ жойлар синчковлик билан беркитилиб чиқилиши керак. Панажойнинг тупроқ катлами 60-70 см гача ошириб борилади ва деворни ер устидан баланд қилиш учун тупроқ сепилади. Сабзавот сақланадиган панажой ичига фақат битта кирадиган эшик қолдирилади, қолганлари эса кўринмайдига қилиб тупроқ билан ёпиб ташланади.
Toғ-кон саноати ва кўмир саноати бор районлардаги аҳоли панажой сифатида шахталардан ҳам фойдаланишлари мумкин, қора ва рангли металлургия заводи ишчилари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган заводдагилар ва бошқалар ер ости йулларидаи фойдаланиши мумкин. Кириш жойларнинг қурилиши ва авария ҳолатларида чиқиб кетиш жойлари, авария ҳолатларда одамларни тепага кўтарилиши учун вертикал зинапоялар тайер ҳолатда туриши, панажойларни тоза ҳаво билан таъминлаш, ичимлик суви етказиб берадиган қувурлар тайёр ҳолда туриши ва бошқалар киради.
Жиҳозланишнинг асосий шартлари:
-кимёвий ва герметик тўсиқларни ўрнатиш;
-кириш йўлларини одамларни тез ўтказиш учун таъминлаш;
-одам кўтариш учун механизмларни тайёргарлик ҳолатига келтириш;.
-яширинувчиларни ҳаёт фаолияти учун керакли ҳамма нарсалар билан таъминлаш;
-яширинувчиларни
шахта сувларидан фойдаланган ҳолда сув
манбааларини ташкил қилиш;
-бошқарув ва санитар пунктларини, озиқ-овқат омборларини, алоқа узатишни ва қабул қилишни таъминлаш;
-иложи борича икки қаватли сўрилар ва ўриндиқларни ўрнатиш;
-ёнғинга қарши воситалар билан керакли миқдорда таъмиллаш керак.
Ер ости қурилмаларида ҳаво оқиб келадиган каналнинг ичига чангни ушлаб қоладиган рамка кўринишидаги фильтр, устига дока тортилган тешикли материал ўрнатилади.
Турли хил рациация ва бошқа шу каби офатлардан аҳолини ҳимоя қилиш учун ер ости қурилмаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
-уч суткадан кам бўлмаган муддатда сақлаш;
-сув босмайдиган жойларга қуриш;
-оқар сувлардан, канализация коммуникациялардан ҳамда қурилиш коммуникациялардан узоқроқ жойларда қуриш;
-чиқиш ва кириш эшиклари бўлиши.
Ер ости қурилмалари асосий ва ёрдамчи бинолардан иборат бўлади. Асосий бинода яширинувчиларни жойлаштириш жойи икки ёки уч қаватли сўри мавжуд бўлиши мумкин. Иккинчи ёрдамчи бинода санитария тармоғи, ҳавони тозалаб алмаштириб берувчи камера ва сиғими катта иншоотларда тиббиёт хонаси, озиқ-овқат сақланадиган омбор, артезан қудуқ ва дизелли электоростанция учун жой мавжуд бўлади. Сақланиш жойида қоидага мувофиқ камида иккита кириб-чиқиш эшиклари бўлади.
Террорчилик хдракатларини амалга ошириш усуллари ва воситалари.
Терроризмга қарши кураш.
Терроризм - зўрлик, зўровонлик деган маънони англатади.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «'Герроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунида терроризм тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:
Терроризм - мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этшидан тийлишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблантиришга, давлатиинг суверенитетини, худудий яхлитлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарлик қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлаташ билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қишмишдир. Терроризм турлари:
1. Миллий.
2. Диний.
3. Сиёсий.
4. Анъанвий (бомбали).
5. Телефон.
6. Ядровий.
7. Кимёвий.
8. Биологик.
9. Кибертерроризм.
Террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун фойдаланиладнган воситалар.
- совуқ қуроллар;
- ўқ отар қуроллар;
- портловчи моддалар
- заҳарловчи моддалар;
- биологик агентлар;
- радиоактив модалар;
- ядро зарядлари;
- электромагнит импульси тарқатувчилар.
Терроризмнинг мақсадлари:
- давлат сиёсати ва давлат қурилиши зўрлик йўли билан ўзгартириш;
- давлатнинг жиноятчиликка қарши курашдаги уринишлари беқарорлаштириш ва бузиш;
- ижтимоий ва иқтисодий масалаларни ҳал этиш, дунё ҳамжамиятига интеграция қилиниш қудратига эга бўлган демократик сиёсий тузумни яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинаётган қарорларни беқарорлаштириш ва бузиш;
- шахсга, жамиятга, давлатга сиёсий, иқтисодий ва маънавий зарар келтириш.
Терроризмнииг кўламлари:
- шахсга қаратилган жиноятлар;
- гуруҳий қотилликлар;
- одамларнинг оммавий қирилиши;
- бутун мамлакат бўйлаб террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш;
- дунё ҳамжамиятига қарши қаратилган йирик кўламли ҳаракатлар
Терроризмга қарши кураш:
Ўзбекистон Республчкасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунига мувофиқ республикамизда терроризмга қарши кураш қонунийлик, шахс хуқуқлари зркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, терроризмнинг олдини олиш чоралари уотуворлиги, жазонинг муқаррарлиги, терроризмга қарши кураш ошкора ва нооошкора чоралари уйғунлига, жалб қилинадаган кучлар ва воситалар томонидан террорчиликка қарши ўтказиладаган раҳбарлик қилишда яккабошчилик тамойиллари асосида олиб борилади. Терроризмга қарши курашда Ўзбекистон Ресдубликаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари иштирок этади.
Террорчилик ҳаражтлари билан боғлиқ вазиятга тушиб қолганда қандай ҳаркат қилиш керак?
Гаровга тушиб қолганда:
- асло ваҳимага берилманг;
- «ҳамма қатори» бўлишга ҳаракат қилинг. Кўзга ташланадиган кийимлардан халос бўлинг, бўйингиз баланд бўлса энгашинг, кескин ҳаракатлар қилманг, террорчининг кўзига тик қараманг;
- атрофдагиларни тинчлантиришга ҳаракат қилинг, бунда ҳар қандай усулдан, ҳатгоки мушт туширишдан ҳам фойдаланшиингиз мумкин;
- имкон даражасида бинода хавфсизроқ жойни аниқланг (ойна, деразаларда узоқ ваҳ.к.);
- иложи борича ёнғин вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган сунъий толадан тайёрланган кийимлардан халос бўлинг;
- озод бўлишингизга бўлган умидни йўқотманг.
Телефон орқали таҳдид қилинганда:
- илсжи борича «суҳбат”ни ёзиб олишга ҳаракат қилинг;
- ёзиб олиш йўлга қўйилмаган бўлса, суҳбатани эслаб қолиш лозим;
- қўнғироқ қилувчи билан узокроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қилинг, унинг' ёшига, миллати, жинсини тахминан аниқлашга ҳаракат қилинг, овози, гапишриш оҳанги, нутқига эътибор қаратинг;
- қўнғироқ тўғрисида тегишли органлар (МХХ, ички ишлар бўлими)га хабар беринг, зарур бўлса одамларни эвакуация қилишни ташкил этинг.
Портловчи курилма ишга тушганда:
- содар бўлган воқеа тўғрисида тегишли жойлар (ички ишлар бўлими, қутқарув хизмати, ҳокимиятининг тезкор навбатчиси)га хабар беринг;
- имкон қадар юзага келган вазиятга баҳо беришга ҳаракат қилинг: портлаш жойи, жарохатланганлар сони, ёнғин чиққан-чиқмаганлиги ва ҳ.к.;
- воқеа жойига бегоналар ва қизикувчилар яқинлашишининг олдини олинг;
- жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этинг.
Шубҳали буюм топиб олинганда:
- зудлик билан топилган шубҳали буюм тўғрисида хабар беринг; одамларни хавфсиз жойга олиб чиқинг;
- одамларнинг шубҳали буюмга яқинлашишларига, радиоалоқа воситалари, уяли телефон ва радиопбртлатгичнинг ишлаб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлган воситалардан фойдаланишга йўл қўйманг;
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари етиб келшини кутинг.
Шахсий ҳимоя воситалари, оддий ҳимоя воситаларини тайёрлаш. Терини ҳимоя қилиш воситалари, қўл остида воситаларидан терини ҳимоя қилиш воситаларини тайёрлаш.
Шахсий ҳимоя воситалари икки гуруҳга бўлинади:
1. Нафас аъзоларини ҳимоя қилувчи воситалар.
2. Терини ҳимоя вилувчи воситалар.
Булар нафас аъзоларини, кўз ва тери қаватларини радиоактив моддалар(РМ), заҳарли моддалар (ЗМ), бактериологик воситалар (БВ), ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) таъсиридан сақлайди.
Уларнинг ўзининг ҳимоя хусусиятига кўра фильтрловчи ва ажратувчиларга бўлинади. Фильтрловчи воситаларнинг ҳимоялаш хусусияти ҳавони ҳимояловчи материаллар орқали ўтказишга асосланган бўлиб, унда ҳаво РМ, ЗМ, БВ ва КТЗМдан тозаланади. Ажратувчи воситаларнинг ҳимоялаш хусусияти одам организмини ташқи муҳитдан тўлиқ ажратишга қаратилган бўлади. Фойдаланилишига кўра ҳамма ҳимояловчи воситалар қуйидагиларга: умумҳарбий, махсус, фуқаролар учун мўлжалланган ва саноатда қўлланиладиган воситаларга бўлинади.
Умумҳарбий ҳимоя воситалари билан ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари таъминланади.
Махсус ҳимоя воситалари билан танкли, авиацион, кимиёвий қисмлар, турли хил қўшинларнинг бўлинмалари, ҳамда тиббий хизмат бўлимлари ярадорларга ёрдам кўрсатишда ишлатилаш учун таъминланадилар.
Фуқаролар учун ишлаб чиқилган ҳимоя воситалари фуқаро муҳофазаси қисмларининг ҳарбий хизматчилари ва бутун аҳолини таъминлаш учун мўлжалланган.
Саноатда ишлатиладиган ҳимоя воситалари махсус корхоналарда, қишлоқ-хўжалигида ва бошқа соҳаларда кимёвйи моддалар билан боғлиқ бўлган жойларда қўлланилади.
Нафас аъзоларининг ҳимояловчи воситалари фильтрловчи ва айрувчи воситалардан иборат.
Фильтрловчи воситаларга қуйдагилар киради: противогазлар Г11-5, ГП-5М, ГП-7, ГП-7В, ДП-6, ДП-6М, ПДФ-7, ПДФ-Д, ПДФ-Ш; респираторлар Р-2, Р - 2Д, РУ-60М; камералар— КЗД -4, КЗД-7.
Айирувчи воситаларга ИП- 4, ИП - 6, ИП-46, КИП-5, КИП- 7, КИП -8 киради. Саноатда тайёрланган воситалардан ташқари нафас аъзоларини ҳимоялаш учун оддий воситалардан фойдаланиш мумкин. Уларга пахта -дока боғлами ва чангга қарши матоли маска ПТМ -I киради. Противогазлар нафас аъзоларини, юз ва кўзни РМ, ЗМ, БВ ва КТЗМдан сақлашга мўлжаланган.
ГП-5 противогаз юз кисми, противогаз қутичаси ва сумкадан иборат. Сумкада махсус совун "Қ&\ам" бор. Юз қисми шлем маска ойнаси билан, I нафас олиш, 2та нафас чиқариш клапанли қутичадан иборат.
Противогаз комплектига ойнанинг ички томонига қўйиладиган, (терлатмайдиган плёнкали металл қутича киради. Противогаз қутичаси металдан ишланган бўлиб ичида иккита тур шаклида килинди бўлади. Цилиндирнинг ташки томонида тутунга карши фильтр урнатилган. Цилиндрлар орасида махсус кимёвий моддалар билан ишлов берилган активлаштирилган кўмир қатлами бор ва кичик цилиндр ички юзасида чангга карши фильтр ўрнатилган.
Тутунга қарши фильтр ҳавони аэрозоллардан тозалаш учун хизмат қилади, активлаштирилган кўмир адсорбция ва кимёвий нейтраллаш усули билан ЗМнинг булутларини ютиш учун мўлжалланган. Тутунга қарши фильтр активлаштирилган кўмир чангининг бир қисмини тутиб қолиш учун хизмат қилади.
ГП-5нинг шлем-маскасн бот размерда чиқарилади. Керакли размери аниқлаш учун сантиметр лентаси билан бош ўлчанади: айланасига энгак орқали ўтиб, бошнинг тепа қисмида яна энгакка қайтилади. Шу ўлчов натижасида шлем - масканинг размери аниқланади:
ўлчаш натижаси (см)
|
Шлем-масканинг керакли размери
|
бЗгача 63,5-65,6 66-68 68,5-70,5 71 дан юкори |
0 1 2 3 4 |
Противогаз сумкада олиб юрилади, лекин шароитга кўра 3 ҳолатда олиб юрилиши мумкин "сафар", "тайёргарлик", "жанговор".
Айирувчи противгазлар. Сув босган бошлана ва биноларда, тоза ҳаво етишмаслиги аниқланган жойларда қутқариш ишлари олиб борилганда фойдаланилади. ИП-46 (ёки ИП-46М) ажратувчи противогазлар қуйидаги асосий қисмлардан иборат:
-қат -қат букланувчи найчалари юз қисм;
-натрий пероксид тўлдирилган регенератив патрон;
-регенератив патронниш у неонга ўрнатилган брикет ва кислотали ампуладан иборат ишга солувчи мослама;
-нафас олиш учун резина халта;
-дюралюминийдан ишланган коркас (ғилоф);
-сумка.
Натрий пероксиди кимёвий боғланган кислородни ажратиб, ажралиб чиқараётган ҳаводаги карбонат ангидридни ва сув буғларнни ютади. Регенератив патроннинг ҳаракат вақти ундаги кислород заҳирасига қараб белгаланади: ошриш бажрилганда бир соатга, ўртача -2 соатга, тинч ҳолатда 4 - 5 соатга етади: сув остида 30 минутдан ортиқ қолишга рухсат этилмайди. Атмосферада буғувчи газлар (масалан, ис гази) бўлса, гопкалипт патронидан фойдаланиш керак. Унда ис гази карбонат ангидридга айланади.
Респираторлар. Респираторлар нафас аъзоларини радиоактив ва тупроқ чангларидан ва бактериал аэрозоллардан ҳимоя қилади, ҳозирги вақтда респираторлардан Р-2 ва 1ПБ-1 "лепесток" кенг қўлланилмоқда.
Р -2 респиратори нафас олиш, нафас чиқариш клапанлари, бурун қисқичи ва тасмалари бўлган ярим маска юзга келади, энгак ва бурун унинг ичида қолиши керак, тасмалар бошга тортилади.
ШБ-1 ресшфатори "Лепесток"-синтетик фильтрловчи материалдан тайёрланган бўлиб, бир марта фойдаланиш учун мўлжаланган, кийиш учун респиратор пакетдан олиниб, резина шнуришгача уч тахминан керак бўлган узунликда чўзиб борланади, энгакдан бошлаб юзга кийилади, алюминий пластинка қисилади ва тасмалар энсага боғланади.
Нафас аъзоларини ҳимоя қилишини оддий воситалари.
Пахта дока боғлами. Бунинг учун 100x60 см ли дока олиниб, эртасига эни ва бўйи 20x30 см ва қалинлиги 1 - 2см килиб пахта солинади, сўнг у дока билан ўралади. Доканинг учларини 35 см дан кесиб боғич улинади, боғлам энгак, оғиз ва бурун беркиладиган қилиб туғилади. Борич учлари бошнинг тепа суяги ва энса устидан боғланади. Чангга қарши матоли маска ПТМ-1 ойнали корпусдан ва боғичдан иборат. Масканинг корпуси матодан 4 -5 канат қилиб тикилади, кирадиган тешикларга ўлчови 5,5x4,5 см ли ойна қўйилади, богич 35x70 см қилиб полотнодан тикилади. Маска бошга ёпишиб туриши учун юқоридаги чокка резина қўйилиб тикилади, кўндалангига ҳам резина қўйилади.
Пастда боғач бўлади. ПТМ-1ни тайёрлашда 7та ўлчов кўзда тутилади. Масканинг чети пешанага, чаккага, ёнокка ва энгакка зич ёнишиб туриши керак.
Нафас аъзоларини ҳимоялаш учун бирор бир восита топилмаганда дастрўмол, шарф, сочиқ ва шунга ўхшашлар билан оғиз ва бурунни беркитиш керак.
Терини химоя килиш воситалари, қўл ости воситаларидан терини ҳимоя қилиш воситалариии тайёрлаш.
Терини ҳимояловчи шахсий воситалар ҳимоялаш хусусиятига қараб фильтрловчи ва ажратувчиларга бўлинади. Терини ажратувчи ҳимоя воситалари ҳаво ўтказмайдиган материаллардан тайёрланади. Улар зич ёпиладиган (герметик) ва зич ёпилмайднган (ногерметик) бўлиши мумкин. Зич ёпиладиган воситалар киши танасини беркитади ва заҳарловчи моддаларнинг буғи ва томчиларидан тўлиқ ҳимоя килади. Зич ёпилмайдиган воситалар эса фақат томчи ҳолидаги заҳарловчи моддалардан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, бу воситалар киши терисини бевосита радиоактив на бактериал воситалар таъсиридан ҳам ҳимоя қилади.
Терини ҳимоя қиладиган фильтрловчи воситалар ип - газламадан тайёрланган бўлиб, унга махсус кимёвий модда шимдирилади. Бунда матонинг ҳаво ўтказувчанлиги сақланиб колади, захарловчи моддалар иплар орасидан ўтаётган вақтда ютилади ва нейтралланади. Терини ҳимоя қиладиган ажратувчи индивидуал воситаларга умумхарбий ҳимоя тўплами (ОЗК), плёнкали ҳимоя костюми (КЗП) ва терини ҳимояловчи махсус воситага Л—1 енгил ҳимоя костюми киради. ОЗК, КЗП ва Л —I костюми ҳимоя таъсири қоидасига кўра тери қаватларини, формали кийим кечакларни ва оёқ кийимларини заҳарловчи моддалар,радиоактив моддалар ва бактериал воситалар таъсиридан ажратишга
асосланган бўлади.
Умумхарбий ҳимоя тўплами ҳимоя плашчи, ҳимоя пайпоғига ҳамда ҳимоя қўлқопларидан иборат бўлади.
ОП- 1М плашчи резина қўшиб тўкилган бўлиб, енги ва қалпоқчаси бўлади. Ишлашга қулай бўлишн ҳамда қўлга зич ёпишиб турши учун енгининг учига резина тасма тикилган бўлади. Қалпоқчани катта кичик қилиш учун чўзиладиган тасма ўрнатилади. Плашчлар қуйидаги ўлчовларда бўлади, бўйи 166 см гача бўлган кишилар учун-биринчи бўй, 166 см дан 172 см гача- иккинчи, 172 см дан 178 см гача- учинчи, 178 см дан 184 см гача на ундан юқориси тўртинчи бўй бўлади.
Ҳимоя пайпоқлари ҳам резина қўшилган матодан тайёрланади, асоси қалин резинадан иборат. Улар орқали оёқ кийим устидан кийилади ва оёққа махсус тасма ҳамда такилади ёрдамида маҳкамланади. Белга тақиладиган камарга эса тасмалар ёрдамида бирлаштирилади. Ҳимоя пайпоқлари қуйидаги ўлчовларда ишлаб чиқилади: 40-пойабзал учун биринчи бўй, 41-42 пойабзал учун иккинчи буй, 43 ва ундан катта пойабзалга учинчи бўи тўғри келади.
Ҳимоя қўлкоплари икки хилда тайёрлаиган бўлиб, кишда кийиш учун икки панжали ва ёзда беш панжали бўлади. Қишки қўлқоплар ичига иссиқ сақлаш учун астар кийгизилади ва тугма қадалади.
Л-1 енгил ҳимоя костюми тери қаватларипи ва формали кийимларни шарловчи моддалар, радиоктив моддалар ҳамда бактериал воситалардан зарарланишдан ҳимоя қилишга мўлжалланган.
У резина матодан тайёрланган бўлиб, капюшонли кўйлак, пайпоқли шим, подшлемник ва икки бармоқли ҳимоя қўлкопларидан иборат.
Пайпоқли шимнинг юқори қисмига иккита елка тасмаси ва пайпоқни оёққа зич қилиб боғлаш учун боғичлар тикилган. Капюшонли кўйлакнинг орқа қисмига чок орқасидан ўтаднган белбанд тикилган бўлиб, кўйлакнинг олди танасидаги тугмага ўтказилади. Л-1 енгил ҳимоя костюми 3 ўлчовда, бўйи 165 см гача бўлган ҳар хил хизматчиларга биринчи, 165 см дан 172 гача булганларга иккинчи, 172 см дан юкорп булганларга учинчи ўлчовда тайёрланган бўлади.
Л-1 енгил ҳимоя костюми зарарланган жойларда ишлаш учун, зарарланмаган жойда эса формали кийим-кечаклар устидан кийилади. Иш қобилиятини яхшироқ сақлаш учун 10°С дай юқори ҳароратда ҳимоя кийими ишчи кийим устидан, 0°С дан Қ10°С гача ҳароратда ёзги кийим устидан, 0°С дан паст ҳароратда эса қишки кийим устидан кийилади.
Плёнкали ҳимоя костюми (КЗП) - ҳарбий хизматчиларнинг тери қаватларини заҳарловчи моддалар, радиоактив моддалар, бактериал такомиллаштириш устида доимий ишлар олиб борилмоқда. Шунинг учун, душман томонидан оммавий зарар етказувчи қуроллар ишлатилиши эҳтимоли борлиги сабабли, ҳарбий қисмлар шахсий таркибини жанговарлик хусусиятларини сақлаш ниятида жанг майдонида умумҳарбий ва тиббиёт риоя воситаларини ўз вақтида қуллаш катта аҳамиятга эгадир. Ҳарбий қисмлардаги шахсий таркиб оммавий зарар етказувчи қуролларнинг шикастловчи омилларини ва жароҳатланган, зарарланган кишиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиши керак.
Тиббий воситаларни ўз вақтида қўллаш кишиларни оммавий зарар етказувчи қуроллар таъсиридан бутунлай муоҳфаза қилишга имкон яратади.
Тиббий муҳофаза воситаларига АИ -2 шахсий аптечкалар, химияга қарши шахсий пакетлар, шахсий боғлов пакетлари.
ДИ - 2 шахсий аптечкаси атом, кимёвий ва бактериал ҳамда бошқа гуруҳдаги қуролларнинг шикастловчи таъсирини камайтириш ёки уларнинг таъсирини олдини олиш мақсадида ўзига ва ўзаро ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.
Аптечка пласмассадан тайёрланган бўлиб, дорилар унинг ичидаги махсус уячаларга жойлаштирилади.
Пластмасса қути қопқоғи ичкарисига дори воситаларининг қўлланиш схемаси жойланган. Аптечка шундай конструкцияга эгаки, ундаги ҳар бир дори воситаси осонлик билан олинади ва тезлик билан қўлланади. Аптечка ҳарбий хизматчилар кители ёки гимнаст ёрқасининг ташқи чўнтагида олиб юрилади. Сақланадиган дори воситалари бошқа (командир) кўрсатмаси асосида қўлланилади. АИ - 2 аптечкасига куйидаги дорилар жойланади:
- фосфорорганик моддалардан зарарланган пайтда қўлланиладиган афин ёки будаксим аптечканинг 1-уясига жойлаштирилган. Афин ёки будаксим препаратлари дала шароитида тезлик билан қўллаш учун стерил ҳолатда шприц -тюбикда чиқарилади, қопқоҳғи қизил бўлади. Ушбу зидди-заҳар зарарланишнинг биринчи аломатлари юзага чиқиши заҳоти (кўз қорачиғи қисқариши, кўриш хиралашиши, кўз соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлиши, кўп сўлак оқиши, кукракда оғриқ туришида, мускуллар орасига юборилади. Зидди - захарни зарарланган киши ўзига юбориши ёки бир-бирига ёрдам кўрсатишда мускуллар орасига юбориши мумкин. Шуни эсда тутиш керакки, препарат қанча тез юборилса, зарарланишнинг оқибатлари олди шунча тез олинади. Зарур бўлганда препарат қайтадаи мускуллар орасига юборилиши мумкин. Шприц -тюбикдан фойдаланиш усули 2 - бобда кўрсатилган. Ишлатилган шприц -тюбик зарарланган кишининг чўнтагига солиб қўйилади.
- аптечканинг 2-уяси бўш қолдирилган, кейинги вақтларда ушбу уяга фосфорорганик заҳарловчи моддалардан зарарланишнинг олдини диметпрамид на 0,002 г сиднокарб бор. Бу препарат хам битга таблеткадан қўлланилади, зарур бўлган ҳолларда 4-5 соат оралатиб суткасига 3-4 мартадан кўп бўлмаган ҳолда ичилади. Ушбу препаратлар бошлиқ (командир) буйруғи асосида қўлланади.
Химияга қарши шахсий пакетлар (ИПП-8, ИПП-9, ИМИ 10). Терининг очиқ жойларига тушган заҳарлончи моддаларни дегазация қилиш ва терининг очиқ жойига тегиб турадигав (бўйни, юз, қўллар) формали кийим-кечак енгини, ёқасини ҳамда противогазнинг юз қисмини дегазация қилиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, ушбу пакстлардан жанговор ҳолатларда зарур бўлиб қолган вақтда шахсий қурол ва ҳарбий техниканинг айрим қисмлари, кишилар тегадиган жойларни дегазация қилиш учун ишлатилади.
Химияга қарши ИПП-8 шахсий пакет кавшарланган полиэтилен халтадан иборат бўлиб, унинг ичига дегазация қилувчи суюқли солинган шиша флакон ва туртта пахта- докали тампон солинган.
Химияга қарши шахсий пакетлар ИПП-9 ИПП-10, ИПП-12 металл баллондан иборат бўлиб, ичига дегазация қилувчи суюклик солинган.
Заҳарловчи моддалар терига тушган
вақтда тезлик билан шахсий
пакетлар чап қўлга олинади; ИПП-8 пакетининг шиша идиши қопқоғи
очилади; ИПП-9, ИПП-10 металл баллонларининг юқори қисми махсус
тешувчи мослама ёрдамида тешилади; теридаги суюқ-томчи ҳолидаги
зазарловчи моддалар аста-секинлик билан қуруқ пахта-докали
тампоига шимдириб олинади; пахта-докали томпоннинг иккинчиси
олинган ва дегазация қилувчи суюкликка хўлланиб заҳарловчи модда
тушган жойлар ва противогазнинг юз қисми синчиклаб артиб чиқилади
(одамнинг юз қисми артилаётган вақтда кўзга суюқлик
тушмаслигига ҳаракат қилиш керак) ишлов ўтказиб бўлингандан сўнг
шиша флакон қопқоғи ёки металл баллонлар қопқоғи
маҳкам қилиб ёпилади ва противогаз сумкасига солинади.
Шахсий боғлов пакета (ППИ). Оммавий шикастланишларда дала шароитида бирламчи боғлам сифатида шахсий боғлов пакети кенг қўлланиладп. Пакет ик-кита 17-32 см ли стерил пахта-докали ёстиқчалардан иборат бўлиб, эни 10 см, узунлиги 7 метр бўлган бинтга боғланган. Ёстиқчаларнинг бири қаттиқ маҳкамланган, иккинчиси эса кўзғалувчан бўлиб, уни керак бўлган жойга мумкин. Ёстиқчанинг бир тарафи рангли ип билан тикилган, боғлов қўядиган вақтда шу тарафидан ушланса бўлади. Боғлов материали оқ қоғозга ўраб қўйилган ва у устидан резинали материалдан тайёрланган қобиқ билан герметик қилиб беркитилган. Оқ қоғоз ичига бинт охирини маҳкамлаш учун тутноғич солиб қўйилган. Макет стерил ҳолатда ишлаб чиқарилади.
Шахсий боғлов пакетидан фойдаланиш қоидалари: резиналанган қобиқ йиртиб очилади.
Воситалардан ҳимоялаш ва формали кийим- кечаклар, аслаҳа-анжомлар, қуролнинг зарарланишини камайтириш учун мўлжалланган.
Плёнкали ҳимоя костюми вақти-вақти балан қўлланиладиган восита ҳисобланади. Заҳарловчи моддалар ва бактериал воситалардан зарарланганда махсус санитария ишловчи ўтказмасдан йўқотилади, радиоактив моддалардан зарарланганда дезакгивация ўтказилади ва қайта ишлатилади.
Плёнкали ҳимоя костюми ҳимоя плашчи ва ҳимоя пайпоқдан иборат бўлиб, полимер плёнкали материалдан тайёрланган.
Ҳимоя комбинезони резина қўшилган материалдан тайёрланган бўлади. Комбинезон яхлит қилиб тикилган куртка, шим ва капишондан иборат. Комбинезон резина этик, ҳимоя қўл қопи билан бирга комплект ҳолида қўлланилади.
Ҳимоя фартуги резина қўшилган материалдан тайёрланади, ундан ҳимояловчи пайпоқ, ҳимоя қўлқопи билан биргалиқда фойдаланилади. Транспорт, қурол-яроқларни дезактивакия, дегазация ва дезинфекция қилишда ундан фойдаланилади. Фартукнинг оғирлиги 400 г.
ФМ тизимида фильтрловчи восита сифатида ЗФО -58 костюм қўлланилади. Ушбу костюм ип газламадан тайёрланган комбинезон, ички кийим, подшлемник ва икки жуфт пайтавадан иборат. ЗФО - 58 костюмини шимдириш учун синтетик ювиш воситалари асосида тайёрланган ОП-7 ёки ОП- 10, совун -ёғ эмульсияси ишлатилади. Бир комплект костюмни шимдириш учун икки хил суюқлик тайёрлаш керак бўлади: биринчи суюқлик 2,5 л миқдорида тайёрланади, бунинг учун 40- 50°С гача истилган 2 литр сувда ОП - 7 ёки ОП -10 моддалари эритилади. Сўнгра иккинчи шоклик тайёрланади. Бунинг учун 60-70°С гача иситилган 2 литр иссиқ, сувда 200-300 г майдаланган кир совун эритилади ва унга 0,5 г ўсимлик ёғи ёки минерал ёғ қўшилади. Тайёр бўлган суюқликларга костюм навбати билан шимдирилади ва қуритилади.
Терини ҳимоя қилишда заҳарли ҳар қандай воситалардан кенг фойдаланиши мумкин. Бунда сув ўтмайдиган газмолдан тикилган накидка, плаш, пахтали куртка ва шим, спорт костюмлари, иш камбинзонлари, чармдан тикилган куртка ва плашлар, қаттиқ газмолдан тикилган капюшонкалардан фойдаланиш мумкин.
Оёқда резина чарм этик, калиш кийиш керак. Қўлга чарм ёки резина Школ кийилади. Бўин ва бошни ҳимоя қилиш учун қалин газмолдан капюшон тикиб олинади. Спорт кастюмига, комбинизонга ёки бошқа костюмларга совун ёғ эмульсиясини ёки ювувчи моддалар эритмасини шимдириш мумкин.
Тиббий муҳофаза воситалари. Етакчи НАТО давлатлари томонидан кўпдан кўп оммавий зарар етказувчи қуроллар яратилганлигига қарамасдан яратилган қуроллариинг самарадорлигини ошириш ва уларни олиш учун қўлланиладиган II-6 препарати сариқ пеналга солинган ҳолда қуйилмокда. Ушбу зидди-заҳар бошлиқ буйруғи асосида, фосфорорганик заҳарловчи моддалар билан зарарланган жойга киришдан 30 дақиқа олдин 2 тадан ичилади ёки душман томонидан фосфорорганик заҳарловчи моддани қўллаш эҳтимоли пайдо бўлганда шу препаратдан фойдалапилади.
Керак бўлганда ушбу препарат қайта 5-6 соат ўтгандан сўнг ичилиши мумкин.
-аптечканинг 3-уясига шприц-тюбик ҳолатида чиқарилгав оғриқни қолдирадиган восита промедол ёки морфин препарата жойланади.
Шикастланган кишига кучли оғрикнинг олдини олиш ёки шундай оғриқ бошланган вақтда уни тўхтатиш мақсадида қўлланадн. Шприц тюбик оқ қопқоқ билан беркитилган.
Радиациядан ҳимояланиш воситаси аптечканинг 4-уясига солиб қуйилади. Ушбу ҳимоя воситаси кистамин (РС-1) нинг 0,2 г ли 12 та таблеткаси иккита пушти ранг пеналга солинган. Айрим ҳолларда бу препарат ўринда диэтилстильбестрол (ДЭС) 25 мг дан таблетка ҳолида чиқарилиши мумкин.
Цистамин препарати зарарланган жойларда ҳаракат қилиш керак бўлган вақтда ёки ҳимоя воситаларидан (яшириниш жойлари, жанговор техника ва бошқалар) фойдаланилганда уларни ҳимоя қилиш хусусияти ўтиб кирувчи нурланишдан ҳимоя қила олмаслигига шубҳа қилинганда шу жойга киришдан олдин (20-30 да цикл олдин) 6 та таблеткаси бирданига ичилади. Цистамин препарати ўз таъсирини организмда 4-5 соат мобайнида сақлайди. Керак бўлганда препарат 6 соат ўтгач яна қабул қилиниши мумкин.
Диэтнлстнльбестрол (ДЭС) препарати пгу зарарланиш жойига киришдан олдин (1-2 сутка олдин) I таблеткадап (25мг) ичилади, препарат ўз таъсирини организмда 10 кун мобайнида сақлаши мумкин. Агар шу вақт ичида кистамин препарати қўшимча қилиб ичилса, унда ДЭС препаратининг таъсири янада кучаяди:
- аптечканинг 5- уясига душман томонидан қўлланилган бактериал уситаларга қарши иккита оқ пеналга солинган хлортерациклининг 100000 ТБ ли 10 та таблеткаси жойланади. Ярадор бўлган вақтда, куйиш вақтида ёки ипфекциянипг олдини олиш учун препарат 5 таблеткадан ичилади, керак бўлса препаратнинг колганн 6-8 соат ўтгандан сўнг қабулқ килинади.
- аптечканинг 6- уяси заҳира ҳолда қолдирилган.
Куйишга қарши восита ҳисобланган этаперазип аптечканинг 7- уясига ҳаво ранг пеналга солиб қуйилган. Пеналда этаперазипинг 0,006 г ли таблеткаси 5 тадан жойланган. Нурланишнинг дастлабки реакцияси пайдо бўлган пайтида, шунингдек бошни қаттиқ олган ҳолларда, кўнгил аиний бошланган пайтда бир таблеткадан ичилади. Кейннги вақтларда бу препарат ўрнига диметкарб препарати ишлатилмокда.
Шахсий универсал боғлов пакети (ППУ)-шахсий таркибга ППИ томонига берилиши мумкин. ППИ боғловидан фарқли улароқ ёстиқчанинг бир томонига металланган материал қўйилган, бу материал ярада чиқаётган суюқликларни ўзига шимиб олиш хусусиятига эга ва ярага ёпишиб қолмайди. Пакетдан фойдаланиш қоидаларн худди ППИ гаўхшайди.
Тиббий ёпинғич (НМ)-кишиларни совуқ вақтларда совқотишдан, иссиқ вақтларда эса қизиб кетишдан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Ёпинғичдан фойдаланиш коидаси:
- совуқ вақтларда тиббий ёпинғичнинг металланган қавати ичкарига қилиб солинади ва унга жароҳатланган киши қўйилади;
- ёпинғичнинг чекка қисмлари қайтарилиб оёқлари ва танаси ўраб чиқилади;
- ҳаво бузуқ вақтларда (намгарчилик, ёғингарчилик) кишининг боши ҳам ёпиб қўйилиши мумкин;
- ёпқич очилиб кетмаслиги учун бир меча жойидан бинт ёрдамида маҳкамланади.
Иссиқ вақтларда ўта қизиб кетмаслик учун ёпқичнинг металланган қавати юқорига қаратилиб, жароҳатланган киши унинг тагига ётқизилади, бунда киши ёпиғичга ўралмайди.
Болаларни ҳимоялашни ташкил этиш.
Фавқулодда вазиятларда болаларни ҳимоя қилиш катта сонли аҳолининг бурчидир. Биринчи навбатда ота-оналар, мактабгача бўлган муассасалар ва мактаб ходимлари зиммасига тушади. ФВларнинг бошланганлнги ёки бошланиши ҳақида сигнал олишганда болалар катталарнинг узлуксиз назоратида бўлишлари керак.
Болалар ҳимоясини ишончли равишда ташкил этиш учун катта ёшддаги аҳоли қуйидаги тадбирларни бажаришини билишлари керак:
-нафас олиш аъзоларинпнг ҳимоя қилиш воситалар тузилишини қўллаш қоидасини, ПТМ- I ва пахта- дока боғлашини тайёрлаш қоидаларини билиш;
-нафас олиш аъзолари ва терини ҳимоя қилиш воситаларини болаларга кийдира билиш;
-КЗД- 4 га болаларни етказилишини билиш;
-болаларни бошпаналар ва тана жойларда жойлаштириш қоидаларни билиш ва уларнинг хулқни назорат қилиш;
-болалар дам олишини, овқатланишини, тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этиш;
-ёш болалари бўлган аёлларни жойлаштириш учун алоҳида жойлар ажратиш;
-кўчириш ҳакидаги буйруқ олингандан кейин болалар ҳужжатлар, кийим, озиқ- овқатлар билан таъминланган бўлишлари керак;
-болалар чўнтагига исми шарифи, турар жойи, туғилган йили ва кўчиришнинг якунловчи пункти ёзилган қоғоз солиб қўйиш керак;
Болаларнинг транспорт воситаларига ўтказлиши биринчи навбатда ташкил этилиши шарт. Болалар ҳимояси катта ёшли аҳоли олдида турган энг долзарб масаладир. Бу маъсулиятни бажариш учун бутун катта ёшли аҳоли ФВ ларда ўтказиладиган чора тадбирларни яхши билишлари керак.
4-БОБ. “Аҳоли ва ҳудудларни замонавий қирғин қуролларидан муҳофаза қилишни ташкил этиш”
Замонавий қирғин куроллари (ЗҚК)нинг таснифи.
Замонавий қирғин қуроллари, қуролланиш мажмуаси, унинг таркибда
қисмлари:
- Етказиб бериш воситаси (ташувчи).
- Қурол-аслаҳа.
- Бошқарув воситаси (тизими).
- ЗҚҚ нинг аҳоли ва ҳудудларга келтирадиган зарарига кўра таснифи:
- Оддий қирғин воситалари (ОҚВ).
- Оммавий қирғин қуроллари (ОКҚ).
- Яқин келажак қуроллари (қирғин воситалари) (ЯКҚ).
Етказиб бериш воситаси:
- ракеталар;
- авиация;
- артиллерия;
- ўқ отар қурол;
- инсон.
Қуо&л-аслаҳа;
- оддий (фугасли, парчаланувчи, парчаланувчи-фугасли, ёндирувчи махсус);
- ядровий, кимёвий, биологик;
- ўлимга олиб келмайдиган.
Барча қурол-аслаҳа 2 гуруҳга бўлинади:
1-гуруҳ. Бошқариладиган (турлари - аниқ нишонга урувчи курол - аниқ нишон буйича, ншон - уй).
2-гуруҳ. Бошқариладиган.
Оммавий қирғин қуроллари:
- Ядровий
- Биологик (бактериолбгик).
- Кимёвий.
Оддий қирғин воситалари.
1. Портловчи моддаларнинг энергиясидан фойдаланишга асосланган (фугасли; осколкали; осколка-фугасли).
Иссиқлик энергаясидан фойдаланишга асосланган (ёндирувчи аралашма напальм, металлаштарилган ёндирувчи аралашма - термит, электрон; оқ фосфор).
Ўлимга олиб келмайдиган (агитацион, графитли, кесувчи, психотроп пластик ўқлар).
Айрим қурол-аслаҳаларнинг хусусиятлари:
Ҳажмий портлаш (вакуум) қурол-аслаҳалари: газ, суюқлик (этилен оксиди ва бошқ,); ёрилганда - герметик бўлмаган фазо (ҳажм) бўйлаб газнинг бир зумда тарқалиши ва секинлашиб (0,1 сониягача) портлаши; ички фазода - ўта паст босим (вакуум), ташқи фазода - ҳаддан ортиқ босим; куввати оддий ўқ-дорига нисбатан 4-6 марта катта.
Шарчали, ниначали, қурол-аслаҳалар: ўқ-дори ичида шарчалар ёки ниначалар (бир неча миллиграммдан бир неча граммгача) жойлашган.
Кимёвий қурол - айрим кимёвий моддаларнинг заҳарли хусусиятларига асосланган.
Таснифи: нерв-фалажли - УХ, зарин; тери-ярали - иприт; бўғувчи -фосген; умумий заҳарли - синил кислотаси; ачиштирувчи ва психокимёвий -ўлимга олиб келмайдиган.
Биологик қурол - бактериал воситаларга асосланган (бактериялар, вируслар, раккемсинлар, замбуруғ ва улар фаолиятининг заҳарли маҳсулотлари), Касаллик тарқатувчилар (ҳашаротлар, кемирувчилар) орқали ёки ўқ-доридаги суспензия ва кукунлар орқали ишлатилади. Уларнинг хусусиятлари: бактериологик воситанинг жуда кичик миқдори билан оммавий касалликларнинг келиб чиқиши; касалликнинг яширин даври; касаллик таъсирининг узоқ муддатлиги; герметик беркитилмаган жойларга кира олиш қобилияти.
Шикастловчи омиллари:
- Зарб тўлқини (ҳаддан ортиқ катта босим, юқори ҳарорат).
- Ўқ парчалари ва ўқларнинг шикастловчи таъсири.
Ёндирувчи курол-аслаҳаларшшг шикастловчи таьсири:
- Ёниш (ҳарорат-800-3000 С).
- Заҳарли газларнинг ажралиб чиқиши.
- Ҳавонинг юқори ҳарорати.
- Кислород танқислиги.
Ядровий қурол-аслаҳаларнииг шикастловчи таьсири:
1. Зарб тўлқини,
2. Ёруғлик нурланипш.
3. Ўгувчи радиация.
4. Радиоактив зарарланиш.
5. Электромагнит импульси.
«Электрон»қкурол-аслаҳанинг хусусиятлари: оддий ядровий, аммо асосий шикастловчи омили - ўтувчи радиация - нейтронлар (портлаш энергиясинияг 70% гача). Тирик куч (одам)ларни йўқ қилиш учун фойдаланилади, аммо моддий бойликлар сақлаб қолинади.
Замонавий қирғин воситаларидан муҳофазаланши тадбирлари мажмуи:
1. Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишга тайёрлаш ( замонавий қирғин воситаларини билиш; улардан муҳофазалана олиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсата олиш).
2. ФВДТ раҳбарлари томонидан аҳоли муҳофазасига доимий рахбарликни амалга ошириш.
3. Ўз вақтида ва ҳаққоний хабар бериш ва ахборот узатиш.
4. Эвакуация (олдиндан ўтказиладиган, қисман ва тўла).
5. Муҳофаза воситалари (жамоа ва шахсий, рўйхатдаги ва қўл остидаги)дан моҳирона фойдаланиш,
6. Махсус тадбирлар (маъмурий, тиббий-маъмурий, эпидемияга қарши профилактик, санитар-гигиеник, даволаш-эвакуация)ни ўтказиш.
1. Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш.
Замонавий қирғин воситаларидан муҳофазани ташкил қилишда рақиб томонидан у ёки бу қуролни қўллаш эҳтмоллигини аниқ билиш зарур. Ҳар бир шикастловчи омилдан эса мақсадга мувофиқ келадаган усулларни, воситалар ва муҳофазаланиш бўйича ҳаракатларни кидириб топиш керак. Муҳофаза учун ҳам рўйҳатдаги, ҳам қўл остидаги муҳофаза воситаларидан фойдаланиш лозим. Аҳолини муҳофаза қилишда биринчи тиббий ёрдамнннг ўз вақтида ва тўғри кўрсатилиши айниқса муҳим аҳамият касб этади.
Зарасизлантириш турлари. Дезактивация, дегазация,дезинфекция.
Зарасизлантириш турлари.
Душман томонидан оммавий зарар етказувчи қуроллар-ядро
заряди, заҳарловчи моддалар ёки бактериологик воситалар
қўлланилганда кўпдан-кўп шахсий таркиби формали кийим-кечак,
ҳимоя воситалари, қурол-яроғлар ва ҳарбий техника,
иншоотлар,
жойлар ҳамда сув манбалари, озиқ-овқатлар, ем-хашаклар
зарарланади. Заҳарловчи моддалар суюқ томчи, аэрозоль ва бур
холатида қўлланилганида сув манбалари, озиқ-овқат маҳсулотлари
нинг зарарланиши кузатилади. Кичикроқ куллар, ҳовузлар, очиқ қудуқлар
заҳарловчи моддалардан кўпроқ зарарланади. Канал сув ҳавзалари
ва дарё сувларининг зарарланиши одатда кузатилмайди. Артезиан қудуқлар
герметик ҳолат бўлганлиги учун моддалардан зарарланмайди.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг заҳарловчи моддалардан зарарланиши дала шароити уларнинг қандай ҳолатда сақланиши, жойларга ташиш усули ва озиқ- овқатнинг ташишга боғлиқ бўлади. Дала шароитида озиқ- овқатларни герметик ҳолда сақлаш қийин бўлганлиги сабабли аэрозоль ва бу ҳолатидаги заҳарловчи моддалар осонлик билан шу жойга тушади. Озиқ-овқат маҳсулотларига тушган заҳарловчи модда томчилари осонлик билан шимилади ва анча ичкарига утади.
Чидамли заҳарловчи моддалардан фосфоэорганик иприт туридагилар липидларда жуда яхши эрийди. Шу сабабли улар озиқ- овқатга тушганда (гўшт, балиқ, мой ва бошқаларга) унда бир неч ҳафтадан бир ойгача сақланиб қолади. Бетакрор заҳарловчи моддалар озиқ-овқат маҳсулотларини кам зарарлайди. Шуни айтиш керакки, радиоактив моддалар озиқ-овқатларнинг фақат юза кисмини зарарлайди, заҳарловчи моддалар эса 2-5 см чуқурликка кириш хусусиятига эга. Ерлар 10 см гача, ўсимлик ерлари эса бутунлай зарарланади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқатларни герметик идишларда (консервалаш, банка, термос, холодильник ва бошқаларда) сақлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай ҳолларда фақат идишлар зарарланади. Яшиклар ҳам заҳарловчи моддалардан анча ҳимоя қилади. Қогоздан тайёрланган конлар радиактив моддалардан сақлайди, аммо заҳарловчи моддалар томчисидан эса вақтинча ҳимоя қилади. Озиқ-овқат сақланадиган омборларнинг хамма тешиклари заҳарловчи моддалар ва радиоактив моддалардан зарарланишдан сақлаш учун маҳкам қилиб беркитилиши керак. Зарарланган озиқ-овқат, сув манбалари зарарланган, деб шубҳа қилинади, шунинг учун уларни махсус текширувдан ўтказмай туриб фойдаланишга рухсат этилмайди.
РМ, ЗМ ёки бактериологик воситалар билан зарарланган территория, барча нарсалар, озиқ-овқат, ем-хашак ва бошқалар зарарсизлантирилмагунча одамлар ва ҳайвонлар учун хавфлидир.
Зарарланиш турига қараб, заҳарсизлантириш ҳар хил бўлади: дезактивизация; дегазация; дезинфекция.
Зарарланган объектлардан радиактив моддаларни йўқотиш дезактивация дейилади.
Зарарланган объектларни зарарсизлантириш ёки химиявий нейтраллаш ва улардаги заҳарловчи моддаларни йўқотиш дегазация дейилади.
Зарарланган объектлардан касаллик кўзғатувчи микробларни ва уларнинг токсинларини йўқотиш дезинфекция дейилади. Баъзан дезинсекция қилиб, зарарли ҳашаротларни, юқумли касалликларни тарқатувчи пашша, чивин, кана, искабтопар бит ва бошқалар йўқотилади.
Дератизация йўли билан қатор юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўладиган кемирувчи ҳайвонлар (каламуш, сичқон, юмронкозиқ, қўшоёқ ва бошқалар) йўқотилади.
Зарарсизлантириш чора-чадбирлари (дезактивация, дегазация,, дезинфекция) фақат одамлар бориши мумкин бўлган объектларда амалга оширилади. Қолган территориялар ўзўзидан зарарсизланади: радиоактив моддалар ўз-ўзидан парчаланади ва радиация даражаси пасаяди; заҳарловчи моддалар бўлинади; қуёш нури таъсирида микроблар нобуд бўлади ва х.к.
Радиоактив моддалар, заҳарловчи моддалар, бактериологик воситалар билан заҳарланганда қўлланиладиган зарарсизлантириш усуллари ва ишлатиладиган воситалар.
Дезактивация икки хил: механик ва физик- кимёвий усулда амалга оширилади. Объектларнинг устки қисмидаги радиактив чангни суриш, қоқиш, сув оқими билан ювиш, ҳўлланган латта билан артиш дезактивация қилишнинг механик усули ҳисобланади. Физик- кимёвий усул кучли ювиш хусусиятига эга бўлган дезактивация қилувчи эритмалардан фойдаланишга асосланган. Шундай моддалар сифатида қуйидагилардан фойдаланилади: жуда майдаланган оқ ёки тўқ сариқ рангдаги (сульфанал типидаги) СФ-2 ёки ЧФ-2У порошоги, у сувда яхши эрийди. 0,15 ва 0,3 ли эритмаси ишлатилади. Қуюқ ёпишқоқ суюқлик ёки оч жигар ранг паста холидаги ОП-7 ёки ОП-10 ювувчи моддалар (эмульгаторлар). Улар сувда яхши эрийди, 0,3% ли эритмаси ишлатилади. Ҳар хил ювувчи воситалардан "Дон", "Эра", "Лотос", "Экстра", "Новость", "Прогресс" ва бошқалар совун-сода эритмаларидан фойдаланиш мумкин. Зарарланган предметлар учига чўтка ўрнатилган брадсбойт пуркагичлар ёрдамида, гидропульт, автомакс, кул пуркагичи, махсус машиналар, чўтка билан ювилади ёки шу эритмалар шимдирилган латта билан артиб тозаланади. Кийим ва бошқа енгил нарсалар қоқиб, чўтка ёки чанг сургич (пилесос) билан тозалаб дезактивация қилинади. Металл, ёгоч, шиша, резина предметлар сув билан ёки дезактивация қилувчи эритмалар ёрдамида ювиш йўли билан дезактивация қилинади. Асфальтланган кўчалар, ховлилар машинада ва қўлда супуриш сўнгра сув сепувчи машинада ва шланг билан ювиб дезактивацияланади. Тупроқли ерларни дезактивация қилиш ернинг устки қатламини 5 -7 см чуқурликда бульдозер, грейдер ёки белкурак билан юриш, чопиқ қилиш йўли билан амалга оширилади. Қишда кор (6-10 см) қўлда ёки қор тозаловчи машинада олиб ташланади. Бинонинг ташқи қисми шлангда сув билан ювилади ёки супурилади, Автомобиллар сув биланг дезактивацияловчи эритма билан ювилади, ёғли жойлар бензин билан артилади. РМ билан зарарланган озиқ-овқат ва сув, агар улардан фойдаланиш кўзда тутилса, жуда яхшилаб дезактивация қилинади, Агар озиқ- овқат герметик идишда сақланган бўлса, идиш сув билан ёки дезактивацияловчи эритма билан дезактивация қилинади. Устки қисмини (зарарланган қисмини) олиб ташлаш ёки сув билан ювиб ташлаш орқали дезактивация қилинади. Сувни дезактивация қилиш, тиндириш ёки махсус фильтрловчи ёрдамида фильтрлаш орқали амалга оширилади. Дезактивация қилингандан сўнг радиактив моддалар йўл қўйиш мумкин бўлган даражагача йўқотилганига ишонч ҳосил қилиш учун, албатта дозиметрик назорат ўтказилади.
Дегазация.
Турғун ЗМ (V-газлар, замон- зарин, иприт ва бошқалар) билан зарарланган ҳар хил объектлар кимёвий, физик-кимёвий ва механик усулларда дегазация қилинади. Кимёвий усулда дегазация қилинганда зарарланган объект дегазацияловчи модлалар эритмаси билан тозаланади, бунда у заҳарловчи модда билан кимёвий реакцияга киришиб, ЗМ химиявий нейтралланади. Дегазациянинг физик-кимёвий усули эритувчилар (бензин, керосин ва бошқалар) билан ювиш, буғлантириш, фаоллаштириш кўмир билан адсорбция қилиш (масалан, сувни фильтрлаш), зарарланган юмшоқ нарсаларни 2% ли кир сода эритмасида қайнатишдан иборат.
Ёзги иссиқ кунларда дегазация қилиниши керак бўлган ҳар хил предметлардаги ЗМ шамолда кўтарилиб кетиши ва буғланиши учун уларни арқонларга осиш керак. Дегазациянинг механик усули тупроқ, озиқ-овқат ва ем -хашакнинг зарарланган қисмини олиб ташлашдан иборат бўлади.
Дегазацияловчи моддалар ва эритмалар. Дегазацияловчи эритма №1-у гексахлормеламнинг 5% ли эритмаси ёки дихлораминнинг дихлорэтандаги 10% ли эритмаси. Иприт ва V-газлар билан зарарланган предметларни дегазация қилиш учун ишлатилади: Бу эритма одам учун заҳарли; одамнинг ичига тушганида ўлим билан тугайдиган заҳарланишига олиб келади, терига тушганида ва узоқ муддат нафас олинганида одамни зарарлантиради. Шунингдек, у металларни занглатади.
Дегазацияловчи эритма №2 натрий
ишқори (2%),
моноэтаноламин (5%) ва сувдаги аммиак (20%) эритмаларининг
аралашмаси. Замон-заринни дегазация қилиш мақсадида ва металл
асбоблар занглашининг олдини олиш мақсадида №1 эритмадан кейин
ишлатилади. Шунингдек, №2 (аммиак-ишкорсиз) эритма хам
ишлатилади.
ДТС- ГК (кальций гипохлорит тузи) хлор хидига эга бўлган оқ кукун. V- газлар ва иприт билан зарарланган жойларни, предметларни дегазация қилиш учун сувдаги 1 -1,5% ли эритмаси ёки суспензияси ишлатилади.
Хлорли охак -йирик ёғоч ва металл предметларни дегазация қилиш учун суспензия шаклида 1:10 (бир қисм хлорли охакка 10 кисм сув) нисбатидаги эритма ҳолида ишлатилади.
Хлорамин-иприт ва V-газлар билан зарарланган ҳар хил объектларни дегазация қилиш учун 1% ли сув - спирт эритмаси шаклида ишлатилади.
Зарарланган объектларни дегазация қилиш учун гидропульт, автомакслар, чўтка, латта ва сув сепиб ювувчи машиналардан фойдаланилади.
Сувни дезактивация ва дегазация қилиш камдан- кам қўлланади, чунки янги сув манбаи (қудуқ, скважина ва бошқалар) куриш енгилроқдир. қуйида сувни дезактивация килиш усулларининг баъзилари билан танишамиз.
Ионланиш смолалари (катионит ва анионит) орқали сувни фильтрлаш. Булар сувни ҳатто эриган ҳолатдаги моддалардан ҳам тозалайди. Қатлами қалин ва ҳар қайси ионит қатламининг қалинлиги 40-50 см дан кам бўлмаслиги керак. Фильтрлаш қўл насослари ёрдамида ёки механизациялаштириш авто ильтрацион станцияларда амалга оширилади.
Сувдаги шўрни махсус тозалайдиган аппаратлардан (автомашиналарда жойлашган кўчма ёки стационар) фойдаланиб сувни ҳайдаш.Сувни тиндириш ва кейин тузима кўмир фильтрлар, бир қатлам қум ва бошқа материаллар орқали фильтрлаш- бу усул унчалик фойдали эмас.
ФЗМ ва ипритдан сувни дегазация килиш учун ион алмашиниш смолалари ёки фаоллаштирилган кўмир (карбоферрогель) орқали фильтрлаб, кейин қайнатиш зарур.
Сувни дезактивация ва дегазация қилгандан кейин албатта ундан намуна олиб, санэпидстанция лабораторияларига экспертиза учун жўнатилади. қудуқларни РМ ва 3 м дан зарарсизлантириш учун аввало унинг атрофидаги территория тозаланади. Кейин ундан 5- 10 м узоқликда сув йиғадиган чуқурга қудуқ суви оқизилади ва қудуқ тагида заҳарланган тупроқ олиб ташланади. қудуқда янгидан йиғилган сув ва дезактивация ёки дегазацияловчи эритмалар билан қудуқ деворлари яхшилаб ювилади, сув янгидан оқизилади, шундан кейин қудуқ сувини текшириб кўриб, истеъмол қилишга рухсат бериш мумкин.
Озиқ-овқатни дезактивация ва дегазация қилиш, улар сақланадиган идишларнинг турига боғлик. Агар озиқ-овқатнинг озгина миқдори РМ ва ЗМ билан захарланган бўлса, уларни чуқурга кўмиб, устидан хлорли оҳак сепилади. Кўп миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари захарланган бўлса, дезактивация қилинган махсус майдонча ташкил этилади, энг олдин у зарарсизлантирилади, кейин тоза ва ифлос қисмларга бўлинади. Шундан кейин озиқ-овқат учга бўлинади: синчиклаб тозалаш ёки йўқотиш керак бўлган ёки РМ нинг ўз-ўзидан тарқалиши ёки ЗМ нинг айниши ва буғланишигача концервация қилиш керак бўлган аниқ ва кучли захарланган озиқ-овқат маҳсулотлари (копларнинг ташки катлами, яшиклар, сабзавотлар).
Синчиклаб тозалаш керак бўлган, захарланишга шубҳа туғдирадиган ёки кучсиз захарланган озиқ-овқат маҳсулотлари (қопларнинг иккинчи қатори, яшик ва бошқалар).
Текширилгандан кейин истеъмол қилиш мумкин бўлган захарланмаган, пастки қатламларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари.
Агар озиқ-овқат маҳсулотлари герметик идишларда (консерва банкалари, рефрижиторларда) сақланган бўлса, идишларни ўзига хос эритма билан дезактивация ва дегазация қилиш кифоя.
Озиқ-овқат маҳсулотлари дезактивация қилингандан кейин ҳам санэпидстанция лабораторияларида экспертизадан ўтказилади. Захарланган озиқ-овқат маҳсулотларини дезактивация ва дегазация қилишнинг баъзи бир усуллари қуйидаги жадвалда кўрсатилган.
Қаттиқ ёғлар ва сарёғ |
Заҳарланган қатламни 1 — 2 см чуқурликда кесиб Ташлаш |
Заҳарланган қатламини 10—15 см чуқурликда кесиб ташлаш ва термик ишлов бериш |
Суюқ ўсимлик ёғлари |
Бутунлай йўқотиш ёки обсервациялаш |
Термик ишлов бериш, кучли захарланганда техникада ишлатиш |
Нон |
Захарланган қатламини кесиб ташлаш |
Захарланган қатламини кесиб ташлаш, қуритиш |
Тирик моллар |
Молларни сув ёки СФ —2 эритмаси билан дезактива килиш. Ички органларини йўқотиб гўшти захарланмаганли гини текшириш |
Терини дегазациялов чи эритмалар билан ишлов бериш. Мол сўйилгандан кейин ички оргонларини йўқотиб ташлаш |
Дезинфекция микробларни зарарсизлантириш, эпидемик жараёнларнинг иккинчи звеносига таъсир этишга қаратилаги. Бу тадбир туфайли микробнинг ташқи муҳитда ташқари йўлларига чек қўйилади. Юқумли касалликлар тарқалишида роль уйнайдиган буғимоёклилар (пашша, чивин, бурга, кана ва бошқалар)ни кириш тадбирлари дезинфекция дейилади. Айрим юқумли касалликларда кемирувчилар сичқон, каламуш, юмронқозиқ ва бошқалар) инфекция манбаи ҳисобланади. Уларни қириш дератизация дейилади.
Дезинфекциянинг физик ва кимёвий усуллари бор: физик усуллар дезинфекциянинг оддий ва кенг қўлланиладигаи усулларидан ҳисобланади. Табиий шароитда қуёш нури, айниқса, унинг ультрабинафша нурлари билан дезинфекцияланади. Ахлат, чиқинди ва бошқаларни ёқиб юбориш ҳам дезинфекциянинг физик усулларидан ҳисобланади. Шунингдек, ич кийим- кечаги, кўрпа-тўшагини ва лаборатория асбобларини дезинфекциялашда иссиқ ҳаво камераларидан ҳам фойдаланилади.
Қайнатиш ҳам дезинфекциянинг ишончли ва оддий усулларидан бири ҳисобланади. Кўпгина микроблар 100 °С да нобуд бўлади. Спора ҳосил қиладиган микроблар ана шу темпратурада 10—15 минутда нобуд бўлади. қайнаган сувга ишқорий тузлар ва совун қўшилса, унинг дезинфекцияловчи таъсири кучаяди.
Сув буғи. Тўйинган сув буғи жуда кучли дезинфекцияловчи таъсир кўрсатади. Унинг таъсири 2 элементдан: намлик ва юқори темпратурада иборат. Автоклав деб аталадиган аппаратлар ана шу тамойилга асосланаган. Уларда 1,5 атм босим ҳосил қилиб, буғ темпратурасини 120° С гача кўтариш мумкин. Хирургик асбоблар ва боғланиш материаллари, одатда, автоклавда стерилланади.
Дезинфекциянинг кимёвий усуллари амалда кенг қўлланилади. Бунда, айниқса, хлорли оҳак, флоромин, фенол, лизол, формалин кўп ишлатилади. Хлор тутувчи препаратларнинг қўлланиши улар таркибидаги фаол хлор таъсирига боғлик. Улар 2,3 %ли эритма ҳолида ичак инфекцияларида бемор чиқиндиларининг, пол ва идиш- товоқларни дезинфекциялашда ишалтилади.
Дезинфекция ўтказилиш: вақтига қараб уч турга: профилактик; жорий ва якунловчи дезинфекцияга бўлинади.
Профилактик дезинфекция жамоат жойларида (ҳаммом, хожатхона ва бошқалар) касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида ўтказилади. Водопрод сувини хлорлаш, хирургик асбобларини стериллаш хам профилактик дезинфекциянинг бир туридир.
Бемордан ажралган чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириб туриш жорий дезенфекция ҳисобланади. У уйда (бемор касалхонага жўнатилгунча) ва касалхонада ҳар куни амалга оширилади. Бемор фойдаланган идиш асбоб, шунингдек, бинобарин хам мунтазам дизенфекциялаб турилади.
Якунловчи дизенфекция бемор уйда (уни касалхонага жўнатгандан сўнг) ва касалхонада бемор тузалиб чиқиб кетгандан кейин ўтказилади ва ўрин кўрпаси камераларда дезинфекцияланади.
Дизенсекция. Дезинсекция мақсадларида физик воситалардан ташқари, қатор кимёвий воситалар: ДДТ; гексахлоран; хлорофос; дихлорофос ва бошқалар ҳам ишлатилади.
ДДТ соф холла ҳидсиз, сувда эримайдиган оқ кристалл кукун. Керосин ва скипидарда эрийди. Бит, бурга, чивин, пашша каби ҳашоратларни қириш учун ишлатилади.
Гексахоран ўткир қўланса ҳидли, кул ранг кристалл модда. ДДТ каби оргоник суюқликларда эрийди ва у қўлланиладиган ҳолларда ишлатилади.
Хлорофос кристалл модда бўлиб, сувдаги эритмалари ва аэрозли пашша ва бошқа ҳашоратларга қарши самарали қўлланилади.
Дератизация. Кемирувчиларни қириш учун дератизациянишг механик, кимёвий ва биологик воситалардан фойдаланилади. Механик воситалар сифатида тузоқ, қопқон ва тур қўлланилади. Кимёвий воситалардан кристалл, рух фосфид ва зоокумарин к.ўп ишлатилади. Улар кукун ҳолида чиқарилади. Дератизациянинг биологик усули кемирувчиларда сунъий равишда салмонеллёз касаллигини юқтириб, уларни қириб юборишдан иборат.
Зарарсизлантириш ишларини олиб боришда қўланиладиган хавфсизлик чоралари.
Зарарсизлантириш ишларидан фойдаланилганда кишилар РМлар, ЗМлар, шунингдек, БВларда ҳам қўлланилаётган зарарсизлантирувчи моддалар ва эритмалардан ҳимояланиш чораларини кўришлари зарур.
Зарарсизлантириш ишлари билан боғлик бўлган барча юмушларни шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланилган ҳолда бажариш керак. Уларни куйиш ва ечишни шу мақсадлар учун махсус жиҳозланган хоналарда бажариш лозим.
Агар ишлар ёз вақтида изоляцияловчи ҳимоя кийимида бажарилаётган бўлса, терининг қизиб кетишининг олдини олиш учун белгиланган вақтгача ишланади. Қишда эса ҳимояловчи кийимини ичидан иссиқ куртка, шим, бошга эса подшлемниклар кийиш лозим. Ҳимоя воситаларнинг яроқлиги тез-тез текшириб турилади. Агар бирор камчилик топилса, уни алмаштириш чораларини кўриш керак.
Иш вақтида зарарсизлантирувчи восита ва материалларни эҳтиётлик билан ишлатиш зарур. Фаол эритмалар ва бўтқаларни махсус жиҳозланган майдончаларда тайёрлаш тавсия қилинади. Қул билан ишлатиладиган предметлар олдиндан зарарсизлантирилади, ишлатиб бўлинган таёқча латта ва бошқа материаллар чуқурга кўмиб ташланади. Зарарсизлантириш ишларини бажараётганда шахсий ҳимоя воситаларини ечиш, боғлаш, зарарланган буюмлар устига ётиш ўтириш ёки уларга тегиб кетиш, овқат ейиш, сув ичиш, чекиш ва иш жойида дам олиш ман этилади. Бу ишларнинг ҳаммасини махсус ажратилган жойларда қилинади.
Зарарсизлантириш ишларини бажариш вақтида техникадан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ҳар хил аварияларнинг олдини олиш гаровидир.
Зарарланган чорва моллари, озиқ- овқатлар, ем-хашак, сут билан ишлашда белигиланган хавфсизлик чораларига эътибор бериш, шахсий химоя воситаларидан фойдаланиш, шахсий гигена ва санитария қоидаларига риоя қилиш шарт. Ветеринария ишлов майдончаларини шундай жиҳозлар керакки, бунда ишлов майдончаларини берилаётган моллар ва озиқ-овқатлар бир- бирларини зарарлантирмасин. Бунда шамол ҳаракатини эътиборга олиш керак.
Шамол радиоктив чанг учириб кетмаслиги, ЗМлар бурларини техник воситаларга, одамларга, озиқ-овқат маҳсулотларига туширмаслига лозим.
Зарарсизлантириш ишларини бажаришда фойдаланилгаи техникалар махсус ажратилган жойларга олиб боради ва ҳамда ишловдан ўтказилади. Техникаларга ишлов берилгандан сўнг ва зарарланиш миқдори назорат қилингандан кейин навбатдаги ишларни бажариш учун жўнатилади.
Барча ишларни бажариб бўлгандан кейин шахсий таркиб турли санитария ишловидан ўтказилади, шахсий ҳимоя воситаларк, кийимлар ва пойафзаллар зарарсизлантирилади.
5-БОБ. “Фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектларида қутқариш ва кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва олиб бориш”
Қутқариш ва кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг мақсади, мазмуни ва бу ишларга жалб этиладиган куч ва воситалар.
Инсоният XXIасрга келиб она сайёрада табиий жараёнлар ниҳоятда кескинлашишига гувоҳ бўлмоқда. Бу ҳолни нафақат аҳён-аҳёнда содир бўлаётган зилзилар, балки сел, кўчки ва бошқа турдаги табиий офатларнинг кўпайиб бораётгани билан изоҳлаш мумкин. Табиий жараёнларнинг кескинлашиуви натижасида баъзи одамлар кутилмаган хавф-хатарларга дуч келмоқдалар. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг яратилиш моҳияти республикамиз ҳудудларида содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг содир бўлиш эҳтимоли юқори эканлигидадир. Ҳар қанча олдини олинишига қарамасдан фавқулодда вазиятлар содир бўлиб турар экан, уларни бартараф этиш учун маълум куч ва воситалар зарур бўлади. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда, содир бўлган фавқулодда вазиятнинг тури, хусусиятига мувофиқ махсус кучлар жалб қилинади. Бундай вазиятларда фавқулодда вазиятнинг вақти, қамраб олган ҳудуди, аҳоли пункти ва бошқа хусусиятларига алоҳида эътибор берилиб, зудлик билан ишга киришилади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олдига табиий офатлар ва бошқа фалокатлардан республика аҳолисини ва ҳудудларини муҳофаза қилиш борасида талай вазифалар қўйилган. Вазирлик тизимидаги барча куч ва воситалар ана шу вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда қутқариш ва кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни олиб бориш ишларига йўналтирилган.
Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли (ТҲҚРКТМ) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўғридан-тўғри бўйсинувчи таркибий тузилмаси ҳисобланади.
ТҲҚРКТМ 1989 йилда ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фавқулодда вазиятлар комиссиясига қарашли бўлган. 1996 йил март ойидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ажралмас бўғини ҳисобланиб келмоқда.
1996 йилда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилгандан сўнг, ТҲҚРКТМ тарихида янги босқич, янги саҳифалар очилди. Ўша кезларда ўз таркибиги атиги 40 нафар қутқарувчини олган марказ, ҳозирги кунга келиб 100 дан ортиқ малакали, кўп тоифали қутқарувчиларни, ўнлаб замонавий, юқори техника савиясига эга бўлган махсус автотехникаларни ва замонавий ўқув моддий базасини жипслаштирган.
ТҲҚРКТМнинг асосий вазифалари республикамизнинг ҳудудларида юзага келган авариялар, талофат, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларнини бартараф этишда кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш, уларда аврия-қутқарув, қидирув-қутқарув ишларини самарали ва тезкорлик билан олиб бориш, куч ва воситаларни доимий жанговор ҳолатини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ёки бундай хавф мавжуд бўлганда вазирлик, идора, махсус хизматлар, ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам хизматлари билан ҳамкорликда хизмат қилишдан иборат. Бундан ташқари, марказнинг фаолияти республика ҳудудидаги террористик-қупорувчилик хуружлари натижасида ўта муҳим ва тоифаланган, кимёвий, ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган объектларда ҳамда жамоат масканларида, тоғли шароит ҳудудларида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
ТҲҚРКТМнинг яна бир асосий бўғинларидан бири-сувда қутқарув гуруҳи бўлиб, гуруҳ 18 нафар тоифали ғаввосларни ўз ичига олган.
Вазирликнинг кинология хизмати ҳам мавжуд бўлиб, унда табиий турдаги фавқулодда вазиятлар (асосан зилзила) оқибатида уюмлар остида қолиб кетганларни қидириб топиш ишларини янада жонлантириш мақсадида махсус хизмат итлари тайёрланмоқда.
Бундан ташқари, илғор халқаро тажрибани ҳаётга жорий қила бориб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан “Қутқарув хизмати” ташкил этилди. Бундай хизматлар Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги қутқарувчилар чет мамлакатларда содир бўлаётган оламшумул табиий офатларда ҳам жабрланганларга ўзларининг малакали ёрдамини кўрсатиб келмоқда. Масалан, 1999 йилнинг 17 августида Туркияда Измир ва Адапазари вилоятларида ҳамда 2001 йил Ҳиндистоннинг Гужарат штатида рўй берган кучли ер силкинишларида, 2001 йилда Украинанинг Капаторти туманларида кучли жала ва ёмғир, кескин қор эриши натижасида юз берган тошқинда, шунингдек Тожикистон Республикасининг Қайроққум бекатида темир йўл фалокати туфайли содир бўлган кучли аварияда жабрланганларни қутқаришда иштирок этишиб, ўзларининг маҳоратларини намойиш қилдилар.
2004 йил 22 март кунидан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳри бошқармасида қутқарув хизмати ташкил топиб, табиий офатларда, аварияларда ва турли хил кўринишдаги фавқулодда вазиятларда жабрланганларга малакали ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Дастлабки йилларда аҳоли учун Қутқарув хизмати янгилик бўлганлиги сабабли йил мобайнида кам мурожаат тушган бўлса, вақт ўтиши билан аҳолининг Қутқарув хизматининг беминнат хизматига мурожаатлари сони ўсиши ва натижада содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокатли ҳодисаларнинг олди олинаётганлиги қувонарли ҳолдир. Ўтган 2006 йил мобайнида Қутқарув хизмати (050) телефони орқали мурожаатлари таҳлилига ўтсак, маслаҳат сўраб шаҳар аҳолиси, меҳмонлари ҳамда ташкилотлар ва муассасалардан 201900 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Қайд этилган мурожаатлардан 2334 тасида инсонлар ҳаёти учун хавфли бўлган ва йирик миқёсдаги фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган чақирувларга биноан Қутқарув хизмати қутқарувчилари, мутахассислари ва бошқарма офицерлари зудлик билан воқеа жойларига чиқиб, экстремал вазиятга тушиб қолган инсонларга керакли техник ва тиббий ёрдам кўрсатишган.
Тинчлик ва уруш даврида фавқулотда вазиятлар ўчоқларида қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Қутқариш ва бошка кечиктириб бўлмайдиган ишлар қуйидаги мақсадларда ўтказилади.
1. Одамларни қутқариш ва шикастланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш.
2. Ёнғинлар, фалокатларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва коммунал энергетика ҳамда технология тармоқларидаги бузилган жойларни бартараф этиш.
3.
Иқтисодиёт объектларда бундан кейинги бўладиган
тиклаш ишларини ўтказиш учун шароитлар яратиш.
Қуткариш ишларининг мазмуни:
-тузилмаларнинг ҳаракат йўналишлари ва иш участкаларини қидириш;
-тадбирларни амалга ошириш участкаларида ва уларга ўтиш йўлларида ёнғиннинг кенгайишини олдини олиш ва уни ўчириш;
-буюмлар, қулаган ва ёнаётган биноларда, газ ва тутун босган хоналардан шикастланганларни қидириш ва олиб чиқиш;
-бузилган, шикастланган, устини уюмлар босиб қолган иншоотларни очиш ва улардаги одамларни қуткариш;
-шакастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни даволаш муассасаларига олиб бориш;
- одамларни кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ) билан зарарланган хавфли жойлардан, сув босадиган зоналардан хавфсиз жойларга олиб чиқиш.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бекамикўст бартарф этиш мақсадида ҳамда қутқариш тадбирларини механизациялаш учун махсус техника, объектларда мавжуд бўлган техника, шунингдек ёнғинга қарши махсус техникалардан кенг кўламда фойдаланилади.
Зарарланиш ўчогида кечиктириб бўлмайдиган ишларни и ташкил этиш ва олиб бориш хусусиятлари (АЭС ва кимёвий объектларда).
КТЗМ (Кучли таъсир этувчи заҳарли модда), радиациявий ва бошқа заҳарли моддалар билан боғлик фавқулодда вазиятлар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд ташкилот, муассаса ва корхоналарда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
-радиациявий хавфсизликни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланилганда фуқаролар олган нурланишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизимини яратиш;
-КТЗМ ва радиациявий таъсир туфайли фуқаролар соғлигига зарар етказилиши хавфи юқори бўлгани учун тўланадиган товон турларини ва миқдорини белгилаб чиқиш;
-ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш билан боғлик фаолият турларини белгилаш;
-тиббий профилактика тадбирларини яхши йўлга қўйиш;
-радиациявий вазият ва бошқа хавфли вазиятлар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш;
-фуқароларга радиациявий хавфсизлик чора-тадбирларини ўргатиш;
-радиациявий ифлосланиш зоналарида фуқароларни яшашига доир алоҳида режимлар жорий қилиш;
-радиациявий авариялар натижасида нурланишга дучор бўлган фуқароларга ёрдам кўрсатиш;
-радиациявий авария юзага келиш хавфи бўлганда тезкор чора-тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
КТЗМ ва радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш, хавфсизликни таъминлаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш, мазкур тадбирлар самарадорлигини таҳлил этиш чоғида маҳаллий давлат ҳокимият органлари, радиациявий хавфсизлик соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органлари, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар томонидан олиб борилиши зарур.
Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш қуйидаги асосий кўрсаткичларни ўз ичига олади:
-атроф муҳит радиоактив ифлосланишининг тавсифи;
-радиациявий хавфсизлик тадбирларининг ҳамда радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормативининг бажарилиши таҳлили;
-радиациявий авариялар эҳтимоли ва уларнинг кўлами;
-радиациявий аварияларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик даражаси;
-нурланиш дозаларининг белгилаб қўйилган асосий чегарадан юқори бўлган нурланишга дучор бўлган шахслар сони.
Озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви ҳамда уларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш жараёнида уларга ёндош бўладиган материаллар ва буюмлар радиациявий хавфсизликни таъминлаш талабларига жавоб бериши керак.
Хавфли объект жойлашган шаҳар
|
Юқридаги расмда одамларни зарарланган ҳудуддан олиб чиқиб кетиш йўналишлари кўрсатилган. Кимёвий ва радиациявий хавфли иншоотлар атрофида яшовчи аҳоли корхона фаолияти ҳақида, ундаги кучли таъсир этувчи заҳарли ва радиоактив моддалар ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишлари керак. Иқтисодиёт объектларида, ишлаб чиқариш корхоналарида, муассасаларда ва бошқа барча объектларда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда одамларни хавфли ҳудуддан олиб чиқиш схемасини олдиндан ишлаб чиқиш ва объект биноларига осиб қўйиш керак.
Айрим заҳарли моддалар таснифи
КТЗМ |
Зичлиги г/см.куб |
Қайнаш ҳарорати |
Заҳарнинг хусусиятлари |
|||
Заҳар концентра- цияси, мг/л |
Таъсир вақти |
Ўлдириш концентра цияси |
Таъсир вақти |
|||
Хлор |
1.56 |
-34,6 |
0,01 |
1 сек |
0,1-0,2 |
1 сек
|
Фосген |
1,42 |
8,2 |
0,05 |
10 мин |
0,4-0,5 |
10 мин |
Олтингугурт (IV) |
1,46 |
-10 |
0,4-0,5 |
50 мин |
1,4-1,7 |
50 мин |
Фосфор Хлорид |
1,53 |
74,8 |
0,08-0,015 |
30 мин |
0,5-1,0 |
30 мин |
Ис гази |
- |
-190 |
0,22 |
2,5 сек |
3,4-5,7 |
30 мин |
Углерод (IV) |
1,26 |
146 |
2,5-1,6 |
1,5 |
10 |
1,5 |
Водород Хлорид |
0,98 |
19,4 |
0,4 |
10 мин |
1,5 |
5 мин |
Синил Кислота |
0,7 |
25,6 |
0,02-0,04 |
30 мин |
0,1-0,2 |
15 мин |
Аммиак |
0,68
|
-33,4 |
0,2 |
6 сек |
7 |
30 мин |
Фавқулодда вазият ҳақида хабар берилган заҳоти:
- тезда керакли ҳужжатлар, нарсалар, буюмларни олиш;
- 2-3 кунга етадиган озик,-овқат ва ичимлик сув олиш;
- газ, электр ва бошқа ўчирилиши лозим бўлган воситалар ўчириб, деразалар ва эшиклар зич ёпилиш;
- қишлоқ хўжалиги жониворларини хавфсиз жойга кўчириш;
- хавфли вазият бўлиши мумкин бўлган ҳудуддан одамларни тезлик билан хавфсиз жойга кўчириш керак.
Хавф туғилиши билан қилинадиган ишлар:
1. Фуқароларни хавф тўғрисида турли воситалар ёрдамида огоҳлантириш;
2. Қисқа ва аниқ ҳолда нима қилиш кераклигини тушунтириш;
3. Қайси томонга, қачон ҳаракат қилиш лозимлигини айтиш ва заҳарли булутлар ҳақида тушинтириш (булут йўналиши);
4. Махсус восита бўлмаган вақтда пахта-дока боғлами тайёрлаб, уни 2% соданинг сувдаги эритмасида шимдириб (агар заҳдрли модда - хлор бўлса) ёки 5% лимон кислотанинг сувдаги эритмасига шимдириб (агар заҳарли модда аммиак бўлса) у билан нафас олиш йўлини тўсиб, кўрсатилган йуналишга ҳаракат қилиш керак.
КТЗМ ва радиоактив авариялар юзага келиши эҳтимоли мавжуд ташкилотлар қуйидагиларга эга бўлишлари шарт:
-потенциал радиациявий авария вазиятларини (улар оқибатлари тахмин ҳамда радиациявий ҳолатини тахмини кўрсатилган) рўйхатга олиш;
-радиациявий авариялар юзага келганда қарорлар қабул қилиш мезонларига амал қилиш;
-фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авария ва унинг оқибатларидан муҳофаза қилиш тадбирларининг маҳаллий давлат ҳокимият органлари, радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органлари билан келишилган режасини ишлаб чиқиш;
-радиациявий авариядан хабардор қилиш ва радиациявий авария оқибатларининг тугатилишини таъминлаш;
-радиациявий зарарланишнинг олдини олиш тиббий воситалари ва радиациявий аварияда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситаларини шай ҳолатда сақлаш;
-ходимлар (персонал) жумласидан тузиладиган авария-қутқарув бўлимларига эга бўлиш.
Объектларда фавқулодда вазият вужудга келиш хавфи борлиги ҳақида сигнал олиши билан объектлар фуқаро муҳофазаси бошлиқлари тузилмаларни йиғиш, уларни тайёрлик ҳолатига келтиришни амалга оширади ва уларни шаҳардан ташқарига, олдиндан танланган жойлашиш ерига олиб чиқиб кетиш ҳақида буйруқ берадилар. Бу ерда тузилмаларнинг командирлари шахсий таркибининг объектда ёки бошқа объектларда ўзаро ҳамкорлик қилиш сифатида қуткариш ишини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш юзасидан вазифаларни бажаришга тайёрлигини таъминлайдиган бир қанча тадбирларни амалга оширдилар.
Фавқулодда вазият содир бўлганлиги ҳакидаги сигналини олиниши билан объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи буйруғига асосан тузилмалар жойлашган ердан туман фуқаро муҳофазаси кучлари умумий калоннаси таркибида ёки мустақил тарзда зарарланган ўчоқ яқинидаги йиғилиш жойига борадилар. Бу тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда шахсан тузилмаларнинг командирлари раҳбарлик қиладилар.
Объект фуқаро муҳофазаси штаби ва хизматлари разветкадан олинган ва келиб тушаётган ҳолат ҳақидаги маълумотларни таҳлил этадилар, эҳтимол тутилган қутқариш ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар ҳажмини ҳисоб-китоб қиладилар. Уларни бажариш учун зарур бўлган миқдордаги кучлар ва воситаларни белгилайдилар. Тузилмаларни иш участкаларига олиб боришга бевосита раҳбарлик қиладилар. Радио ва сигнал воситалари ёрдамида доим алоқа боғлаб турадилар ва тузилма ҳамда берилган воситаларни бошқаришни амалга оширадилар. Белгиланган тартиб ва хавфсизлик чораларини сақлайдилар.
Тузилмалар командирларига вазифаларини топширгандан кейин объект бошлиғи штабнинг асосий таркиби ва фуқаро муҳофазаси хизматлари бошлиқлари билан биргаликда объектлар разведкаси ортидан зарарланиш ўчоғига боради ва бевосита объектда бошқарув пунктни ишини йўлга қўяди, шу ердан туриб тузилмалар, туман бошқарув пунктлари билан алоқа боғлаб туради.
Объектга етиб келгандан сўнг фуқаро муҳофазаси бошлиғи разведка маълумотлари ва шахсий кузатишлари буйича ишларни бажаришнинг изчиллигини ва энг мақсадга мувофиқ усулларни, уюмларда машиналар ўтиши учун жойларни очишни, механизация, якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тартибини белгилайди, тузилмаларнинг вазифаларига аниқлик киритади, ишларни олиб борилишини кузатади. Бошқариш кетма-кетлиги ва усуллари вайроналикларнинг, коммунал-энергетика ва технология тармоқларидаги, фалокатларнинг тусига, ёнғин ҳолатига, радиация даражасига, жойнинг газлар билан ифлосланганига ёки КТЗМ билан заҳарланганига, ҳимоя воситалари ва улардаги одамларнинг аҳволига, зарур механизация востиларининг мавжудлигига, ўтиш жойларининг ҳолати ва ишларини олиб боришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлайда ва уларга барҳам беради.
Қутқариш ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар бир вақтда ўтказилиши жуда муҳимдир. Бу ишларни тез ва уюшқоқлик билан ўтказиш зарарланиш ўчоғида бўлган одамларнинг ҳаётини сақлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларидан зарбага учраган ўчоқларда уларнинг ихтисосини ҳисобга олган ҳолда фойдаланилади. Тузилмалардан ана шундай мақсадга мувофиқ юқори унумдорлиги ва ишларни тез тугалланишини таъминлаши мумкин. Зарбага учраган ўчоқларда ишлар асосий қуткарув ишларини биринчи сутка охиригача тугаллашини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз равишда кеча ва кундуз олиб бориш керак. Қутқариш ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришнинг узлуксизлигини уларнинг иккинчи сменада олиб бориш билан таъминланади.
Сменалардаги
ишларнинг давомийлиги вазиятдаги радиация даражаси ҳудуднинг КТЗМ билан
заҳарланишини, шунингдек тузилмалар шахсий таркиби жисмоний
ҳолатини хисобга олган ҳолда белгиланади. Қутқариш
ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлари авж олдирилади ва улар
тугаллангунча олиб борилади. Жароҳатланган одамларни излаш ва
қуткариш, қутқарувчиларнинг иш участкасига олиб келиниши
билан дарҳол
бошланади. Тузилмаларнинг шахсий таркиби шакистланган одамларни
қутқариш билан бирга уларга биринчи тезкор тиббий ёрдамни
кўрсатишади. Авария оқибатида ҳосил бўлган уюмларни механизация
воситалари ёрдамида тозаланади.
Саноат чиқиндилари, кимёвий корхоналарнинг иш фаолияти, ядро синовлари, космик парвозлар табиатнинг мувозанатига жиддий тахдид солади. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, ҳайвонот ва табиат оламининг барқарорлиги табиий мезонлар мувозанатига боғлик. Бизнинг ана шу мувозанатни бузишга асло ҳаққимиз йўқ, зотан боболаримиздан мерос бўлиб қолган бу дунёни келажакка бекаму кўст етказишдек олий инсоний бурчимиз бор.
Қисман ва тўла санитария ишлови, униўутказиш тартиби.
Шикастланишларда махсус ишлов ўтказиш.
Қисман ва тўла санитария ишлови, уни ўтказиш тартиби.
Қисман махсус ишлов ўтказиш ўқ ичига қуйидагиларни олади: шахсий таркибга қисман санитария ишлови ўтказиш, қурол-ядрогни техникани дезактивация, дегазация ва дезинфекция қилиш. Қисман махсус ишлов ўтказишни одатда ҳарбий бўлинма ёки қисм олдига қўйилган жанговор вазифа тўхтатилмасдан, бошлиқнинг буйруғи асосида ёки ҳар бир ҳарбий хизматчи мустақил равишда ўзига ва бир-бирига ўтказади. Бунда қуйидагилар ўтказилади:
-заҳарловчи моддалар билан зарарланганда очиқ қолган тери қаватлари, формали кийим -кечак, противагазнинг юз қисми тезлик билан дегазация қилинади. Бундан ташқари, шахсий таркиб жанговор вазифани бажариш вақтида қурол-ядро ва ҳарбий техниканинг айрим қисмларига тегадн, шунинг учун шу жойларда ҳам дегазация қилинади;
- радиоактив моддалардан зарарланганда кишининг тери қаватлари, формали кийим-кечак, қурол, аслаҳа-анжомлар, пойафзаллар ва шахсий ҳимоя воситалари дезактивация қилинади;
- бактериал воситалардан зарарланганда кишининг тери қаватлари (юзи, бўйини, қуллари) дезинфекция қилинади.
Қисман санитария ишловини ўтказиш тартиби.
Заҳарловчи мсдда қўлланилган вақтда шахсий таркиб противогазда ва шахсий воситаларида бўлган вақтларида кишининг тери қаватлари ва формали кийим- кечаги шу заҳарланган ўчоқдан чиққандан сўнг дегазация қилинади.
Ҳимоя воситаларини киймаган шахсий таркиб очиқ жойда жойлашган вақида, тўсатдан душман заҳарловчи моддаларни қўллаган вақтда тезлик билан противогаз кияди ва ҳимоя плашчини ёпинғич сифатида кияди ва дарҳол зарарланган тери қаватлари, формал кийим - кечакнинг зарарланган қисмлари ва противогазнинг юз қисми қимёга қарши шахсий пакет (ИПП—8, ИПП—9, ИПП—10, ИПП—12) ёрдамида дегазация қилинади. Қурол эса шу зарарланган жойдан чиққандан сўнг дегазация қилинади. Командирнинг (бошлиқнинг) буйруғига асосан, ҳимоя плаши, ҳимоя қўлқопи, ҳимоя пайпоғи ечилади. Агар ушбу воситалар захарловчи моддалар қўлланилаётган вақтда кийилган бўлса, ҳимоя воситалари ечилишидан олдин дегазация қилинади. Қисман санитария ишлови ўтказиб бўлингандан сўнг противогаз ечилмайди.
Радиоактив моддалардан зарарланганда дезактивация зарарланиш содир бўлган вақтдан сўнг биринчи соатларда ўтказилади. Дегазация зарарланиш ўчоғида ва шу ўчоқдан чиққандан сўнг такроран ўтказилади.
Радиоактив зарарланиш ўчоғидан чиққандан сўнг қисман санитария ишлови қуйидагича ўтказилади: шахсий қурол сувга хўлланган тампонлар билан икки марта артиб дезактивация қилинади, агар ИДП—1 пакети бўлса, ушбу дегазацияловчи пакет ёрдамида ишлов ўтказилади; индивидуал ҳимоя воситалари ечиб, қоқиб ташланади ёки хўлланган латта билан артиб чиқилади; формали кийим - кечак ечиладит ва силкитиб қоқилади ёки супуриб ташланади, бунда противогаз ечилмайди; аслаҳа - анжомлар ва пойафзаллар ечилади ва хўлланган латта билан артиб чиқилади ёки қўл остидаги воситалар билан супурилади. Одамнинг очиқ жойлари қўллари, буйини тоза сув билан ювилади, сўнгра противогаз ечилади, юз сув билан обдон ювилади, оғиз ва томоқ чайилади.
Бактериал воситалардан зарарланган шахсий қурол, сўнгра противогазни ечмасдан формали кийим-кечак, аслаҳа-анжом, пойафзал ва шахсий воситалари силкитиб қоқилади ва кимёга қарши шахсий пакетдаги эритма ёрдамида қўллар, бўйин каска ва противогазнинг юз қисми артиб чиқилади. Тўлиқ санитария ишлови ўтказилмагунча противогаз ечилмайди.
Шахсий таркнб бир вақтнинг ўзида захарловчи, радиактив моддалар ва бактериал воситалардан зарарланган вақтда кимёга қарши восита ёрдамида уларга қисман санитария ишлови ўтказилади. Биринчи навбатда захарловчи моддалар дегазация ва бактериал воситалар дезинфекция қилинади, сўнгра радиактив моддалар дезактивация қилинади.
Тўлиқ махсус ишлов ва уни ўтказиш тартиби
Тўлиқ махсус ишлов ўтказиш ўз ичига қуйидагиларни олади:
- шахсий таркибга т}'лик санитария ишлови ўтказилади;
- қурол-яроқ, техника, формали кийим кечаклар, пойафзаллар, аслаҳа- анжомлар ва шахсий ҳимоя воситалари тўлик дезактивация, дегазация ва дезифекция қилинади. Тўлиқ махсус ишлов қўшинлар олдига қўйилган жанговар вазифа бажарилгандан сўнг ҳамда жангдан чиққандан сўнг қисм бошлиғи (командири) буйруғи асосида ўтказилади. Тўлиқ махсус ишлов ўтказиш ҳарбий қисмларнинг доимий турар жойларида (ёки қўшинлар тўпланган жойларда), ҳаракат қилинаётган керак. Иссиқ сувни тежаш мақсадида ҳар бир душ сеткаси (жўмраги) тагида икки киши ювиниши керак. Бундай ҳолда ҳар бир шахсий таркибнинг ювиниши учун 38-40°С ли 30-35 литр сув 30 гр совун сарф бўлади. Ҳар бир сменанинг ювиниши учун 30 дақиқа ажратилади (5 дақиқа ечиниш учун, 15 дақиқа душ тагида ювиниш учун ва 10 дақиқа кийиниш учун). Бунда бир соатда тўртта сменани санитария ишловидан ўтказишга эришилади.
Ювиниб чиққан кишиларга ўтказилган санитария ишлови сифатини текшириб кўриш учун дозиметрик назорат ўтказилади. Керак бўлса, улар яна орқасига қайтарилади ва қайтадан ювиниб чиқади.
Кийиниш бўлимида шахсий таркиб дегазация, дезинфекция қилинган ёки бўлмаса алмаштириш фондидан тоза формали кийим-кечакни ва ички кийимларни оладилар, бундан ташқари, гувоҳномалари ва қимматбаҳо нарсаларини ҳам оладилар. Кийиниб бўлганларидан сўнг, улар шахсий қуролларини олиб тўпланиш районига борадилар.
Шахсий таркибга санитария ишлови ўтказилаётган вақтда ботальон фельдшерлари ва рота санинструкторлари зарур бўлган ўолда тиббий ёрдам кўрсатадилар.
ДДА-66 маркали дезинфекцион душ қурилмаси шахсий таркибни тўлиқ санитария ишловидан ўтказиш (душ остида ювиниш) ва формали кийим кечак ва шахсий ҳимоя воситаларини, аслаа-анжомларини дезинфекция ёки дезинцекция килиш учун мўлжалланган бўлиб, дезинфекция ёки дезинцекция буғ-ҳаво ёки буғ -формалин ёрдамида ўтказиладй.
ДДА-66 маркали дезинфекцион душ қурилмаси ускуналари ГАЗ-66 маркали автомобил шассисига ўрнати.лтан. Бу қурилма қуйидагилардан иборат: бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлайдиган иккита бир хил дезинфекция қилувчи буғ формалин камерасидан; юқори босимда ишлайдиган РИ—3 буғ қозони; қозони ортидаги сув иситгич остида жойлашган аккумулятор, 6 та сетка мўлжалланган асбоб ускунаси ҳамда қўл насоси, буғ оқим элеватор, трубопровод ва бошқа шу каби ёрдамчи қисмлар билан жиҳозланган.
Дезинфекция қилувчи буюмлар камера ичига махсус кийим осгичларига осиб қўйилади. Дезинфекция қилишда биринчи томондаги эшик очилиб, нарсалар осилади, дезинфекция қилинганидан сўнг иккинчи томондаги эшик очилади ва нарсалар чиқариб олиниб тоза жойга тахланилади. Дезинфекцион камеранинг юқори ён қисмида формалин эритмаси пуркаб киргизиш учун махсус форсунка ўрнатилган. Камеранинг пастки қисмига эса панжарли қўйилади ва бу ердаги махсус тешик орқали ишлаб бўлинган иссиқ буғ чиқарилади.
ДДА-66 қурилманинг ишлаш усули қуйидсгича: кишиларни ювинтириш учун керак бўлган сув махсус идишдан қўл насоси ёрдамида буғ қозонига берилади; қозонда ҳосил бўлган буғ совуқ сув билан аралашади ва резина найчалар ёрдамида душ сеткаларига етказилади, бунда буғларнинг бир қисми камераларга ҳам ўтказилиши мумкин.
Бир соат ичида ДДА—66 (бир вақтнинг ўзида дезинфекция қилинганда) 40 кишини ювинтириш ва шунча кийимни дезинфекция қилиш, қишда 28 кишини ювинтириш ва шунча кийимни дезинфекция қилиш имконига эга. Бир соатда 56 киши ювиниши мумкин.
ДДД — 2 маркали дезинфекцион душ қурилмаси дала шароитида шахсий таркибни тўлиқ санитария ишловдан ўтказиш (душ остида ювинтириш) ва формали кийим-кечакларни, пойафзалларни, аслаха- анжомлар ва шахсий ҳимоя воситаларни дезинфекция қилиш учун мўлжалланган. Дезинфекцион душ қурилмаси ускуналари ЗИЛ-130 маркали автомобил шассесига ўрнатилган. Ишлаш усули ДДА-66 асбобидан фарқ қилмайди. Дезинфекцион камеранинг ҳажми 2,5 м ни ташкил қилади. Ёзда - 6000 л, қишда - 5000 л иссиқ сув ишлаб чиқаради. Бир соат вақт ичида ДДА—2 ёзда 144 кишини, қишда 69 кишини гигиеник ювинтириш имкониятига эга; гигиеник ювинтириш ва формали кийим - кечакларни дезинфекция қилиш ёзда 96, қишда 72 ювинтириш ва формали кийим — кечакларни дезинсекция қилиш, ёзда 144, қишда 80 кишини қабул қилади.
Шикастланишда махсус ишлов ўтказиш.
Зарарланган жойларда яраланган ва зарарланган шахсий таркибга биринчи ёрдам кўрсатишда дастлаб уларга противогаз кийгазилади ва керакли бўлган тиббий ёрдам кўрсатилади, сўнгра уларга қисман санитария ишлсви ўтказилади. Чунки, чидамли захарловчи моддалар киши танасига тушганда тезлик билан терига сурилади ва организмга тарқалиб кишининг захарланишини келтириб чиқаради. Шу сабабли санитария ишловини мумкин қадар тезлик билан ўтказиш керак. Одатдаги шароитда, захарловчи модда терига тушгандан 5-10 дақиқа ўтгунча дегазация қилиниш керак, бу муддатдан кейин дегазация ўтказишдан фойда бўлмайди.
Қисман санитария ишловини зарарланган учоқларда шахсий таркиб ўзига ва ўзаро (бир-бирига) ёки рота санинструкторлари ИПП—8 кимёга қарши пакет (ИПП—9, ИПП — 10) ёрдамида ўтказади. Бундан кейин батальон тиббий пунктига эвакуация қилинади. Бу ерда ҳам қисман санитарля ишлови ўтказилади ва бригада тиббий ротасида эвакуация қилинади. Бу босқичда шифокор биринчи ва малакали тиббий ёрдам кўрсатади. Тиббий ёрдамни кўрсатишда уларнинг умумий аҳволига қараб, қисман ёки тўлиқ санитария ишлови ўтказиш керақ бўлади. Шунинг учун шу босқичда махсус ишлов ўтказиш бўлими ташкил қилинади (ОСО).
Махсус ишлов ўтказиш бўлими (ОСО) — радиактив моддаларнинг рухсат этилган нурланиш даражасидан юқори кўрсаткичлар билин зарарланган ярадорларга ва захарланганларга ҳамда юқумли касалларга тўлиқ санитария ишлови ўтказиш учун мўлжалланган. Бу ерда бундан ташқари формали кийим кечаклар, аслаха-анжомлар, пойафзаллар, шахсий ҳимоя воситалари ва бошқа нарсалар дезактивация ва дезинфекция қилинади.
Кимёвий ва бактереологик зараланиш учоқларидан ҳамда радиактив моддаларнинг рухсат этилган кўрсаткичларининг юқори даражаси билан зарарланган ярадорлар ва зарарланган саралаш постидан (СП) махсус ишлов ўтказиш бўлимига юборилади.
Махсус ишлов ўтказиш бўлими (ОСО) саралаш постидан ва бошқа функционал бўлинмалардан 50 метр узоқликда ташкил қилинади. Ушбу бўлимда ярадор ва зарарланганларга санитария ишлови дезактивация ўтказиш формали кийм-кечакларни, пойафзалларни, шахсий ҳимоя воситаларни, замбил (насилка) ва транспортга махсус ишлов ўтказиш майдончалари ташкил қилинади.
Барча майдончалар тоза ва ифлосланган бўлимларга ажратилади. Майдончанинг ифлос бўлими зарарланган деган махсус белги билан белгиланиши керак. Махсус ишлов ўтказиш бўлими қуйидаги воситалар ва нарсалар билан таъминланади ва жиҳозланади: дезинфекцион душ қурилмаси (ДДА—66), (ДДП—2); иккита УСБ, учта УСТ палаткаси; ДП—5В дозиметр асбоби; зарарланган кийим- кечакларни йиғиш учун резинадан тайёрланагн қоплар; душ сеткалари, тагига қўйиш учун тахта панжара; махсус тешилган замбиллар; (замбилдаги ярадорлар учун) чангюткичлар, арқонлар, кийим осгичлар; чангни уриб чиқарадиган тахта таёқлар; чоткалар, супургилар, гидропульт, автомакс, совун, мочалка; дегазация, дезинфекция килиш учун эритмалар; дезактивация қилиш учун эритмалар; стол, скомейка ва замбиллар учун тагликлар. Бундан ташқари махсус ишлов ўтказиш бўлимида шошилинч ёрдам кўрсатиш учун зидди-захарлар, юрак ва нафас олиш тизими фаолиятини яхшиловчи дори-дармонлар кислород ва бошқалар билан ва ҳамда сув ўтказмайдиган боғламлар (полиетилендан тайёрланган пайпоқлар, қўлқоплар, ҳар хил ўлчамдаги боғламлар), ушбу боғламлар оддий боғламлар устидан қўйиб боғланади, кийим -кечаклар, ишчи кийимлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши зарур.
Махсус ишлов ўтказиш бўлимини санитар эпидемиолог взводининг шахсий таркиби ташкил этади ва у қуйидаги тартибдан иборат: бошлиқ, дозиметрист, дезинфекторлар ва 10-15 санитар енгил яраланганлар билан биргаликда., махсус ишлов утказиш тартиби.
Шикастланганларда шошилинч тез тиббнй ёрдам.Жабирланишлар таснифи: қон кетиш.
Фавқулодда ҳолатларда шикастланган фуқароларга кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдамнинг асосий вазифаси тезкор чоралар кўриш билан улар-нинг ҳаётини сақлаб қолиш, азоб-уқубатларини имконият даражасида камайтириш, рўй бериши мумкин бўлган турли асоратларнинг олдини олиш ёки касалликнинг кечишини енгаллаштиришдан иборатдир.
Биринчи тиббий ёрдам шикастланиш ҳодисаси содир бўлган жойда ши-кастланганлариинг ўз-ўзлари ва бир-бирларига ўзаро ёрдамлари ҳамда санитар дружиначилар томонидан кўрсатилиши мумкин. Биринчи тиббий ёрдам тур-кумига қуйидаги чора-тадбирлар киради: қон кетишини вақтинча тўхтатиш; баданнинг жароҳатланган ёхуд куйган жойига тоза стерил боғлам қўйиш; суньий нафас олдириш ва юракни билвосита массаж қилиш; турли заҳри қотилларга қарши эмдори, антидот (зиддизаҳар)лар юбориш, антибиотиклар бериш, оғриқ қолдирадиган тинчлантирадиган дорилар юбориш (айниқса, шок вақтида); ёниб турган кийимни ўчириш, шикастланган одамни транспорт воситасида бир жойдан иккинчи жойга кўчириш учун шикастланган жойини қимирламайдиган қилиб боғлаш (транспорт иммобилизацияси), одамни иссиқ ва совуқ ҳарорат таъсиридан асраш, унинг музлаб қолган баданини иситиш; турли заҳарловчи моддалар билан шикастланганларга газниқоб кийдириш, уларни хавфсиз жойларга олиб чиқиш, шунингдек, қисман санитария ишловларини зудлик билан ўтказиш ва ҳ.к.
Биринчи тиббий ёрдамни мумкин қадар тез ва қисқа фурсатларда кўрсатиш касаллик ва шикастланишларнинг кейинчалик қандай ўтиши, оқибати нима билан тугаши, баъзан аса, шикастланганларнинг ҳаётини асраб қолиш учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Кўп миқдорда қон кетаётган, электр токидан шикастланган сувга чўккан пайтда юрак фаолияти тўхтаб, нафаси чиқмай қолган ва яна бошқа шундан оғир ҳолларда албатта, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. Башарти, кўплаб одамлар бир йўла биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлишса, бундай ёрдамнинг муддатлари ҳамда навбати белгиланади. Айниқса, болаларга ва шу фурсатда кечиктириб бўлмас тез тиббий ёрдам кўрсатилмаса ҳаётдан кўз юмиш эҳтимоли бор бўлган шикастланганларга биринчи навбатда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Айни пайтда бир йўла ҳар хил турдаги шикастланишларга дучор бўлган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун айрим усуллар тартибини ҳам белгилаб олиш лозим. Бунда аввал шикастланган одамнинг ҳаётини сақлаб қолишга имкон берадиган энг зарур амалларга асосий эътибор берила-ди. Чунончи, сон суяги очиқ синиб, артериядан қон оқиб турган вақтда бирин-чи навбатда ҳаёт учун хатарли бўлган қон кетишини тўхтатиш, кейии жароҳатга тоза, стерил боғлам қўйиш ва шуидан сўнг оёқни қимирламайдиган қилиб боғлаш (иммобилизация қилиш)га киришилади. Синган суякнинг ўз жойидан силжимаслиги учун махсус шина тахтакач ёки ўша шароитда кўзга ташланиб, қўлга ияинган яна бошқа барча имкониятлар, табиий, қаётий ёрдамчи воситалардан фойдаланиш лозим.
Биринчи тиббий ёрдамнинг барча усул амалларини имкони борича ниҳоятда эҳтиёткорлик билан тез бажармоқ зарур. Шошмашошарлик ва қўпол хатти-ҳаракатлар билан амалга оширилган ёрдам шикастланган одамга салбий таъсир кўрсатиши, унинг-аҳволини оғирлашгириши мумкин. Биринчи тиббий ёрдамни бир эмас, бир неча киши кўрсатадиган бўлса, улар бу вазифани ўзаро келишиб, ҳамжиҳатлик билан амалга оширишгани маъқул. Бунинг учун бири раҳбарлик масъулиятини зиммасига олиши лозим.
Юқорида айтганимиздек, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида асосан, мазкур шароитда кўз олдимизда ва қўл остимизда бўлган мавжуд воситалардан кенг ва унумли фойдаланилади. Бундай воситалар туркумига: боғловчи материаллар - бинтлар, тиббий боғлов пакет - халтачалари, катта ва уларнинг кичик ҳажмдаги тоза, стерил боғламли салфеткалар, пахта ва бошқа ашёлар киради. Қон кетишини тўхтатиш учун чўзилувчан тасмасимон ва найсимон жгутлар, иммобилизация қилиш учун эса, махсус тахтачалар, фашрли, шотисимон, тўрсимон ва бошқа турдаги шиналар ишлатилади. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда баъзи дори-дармонлардан ҳам фойдаланилади. Чунончи, найсимон ампула ва шиша вдишларга солинган спиртдаги 5% ли йод эритмаси, спиртдаги 1 - 2%ли бриллиант яшили эритмаси, валидол таблеткалари, валериана томчи дориси, шиша найчалардаги новшадил спирти, шуиингдек, тугмачасимон шаклдаги ёхуд кукун ҳолидаги натрий гидрокарбонат (ичимлик содаси), вазелин ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, оммавий зарарланиш ўчоқларида радиофаол заҳарловчи моддалар ҳамда бактериал воситалар таъсиридан сақланиш, улардан муҳофаза қилиш мақсадида шахсий дорилар мажмуи жамланган шахсий индивидуал аптечка (АИ-2) имкониятларидан ҳам фойдаланиш зарур.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун фавқулодда ҳодиса содир бўлган жойда кўзга ташланган ва қўл остида бўлган восигалар туркумига боғлам қўйиш учун тоза чойшаб, кўйлак, газлама (иложи бўлса оқ тусдаги); қон тўхтатиш учун эса, тасма, боғич, жгут ўрнига шим камари ёки белбоғ, газлама парчаси; суяк синганда: шиналар ўрнида қаттиқ қоғоз ёхуд фашр бўлаклари, тахта, таёқ ва бошқалар киради.
Томирлардан қон кетиши (оқиши) нинг турлари.
Қон кетнши (оқиши) жароҳатларнинг бевосита ҳаётга хавф солувчи энг хатарли асоратларидан биридир. Қон кетиши (оқиши) деганда шикастланган томирлардан ташқарига қон чиқиб туриши (оқиши) тушунилади. Бундай ҳолат бирламчи ёки иккиламчи бўлиши мумкин. Томирлар шикастланганидан кейин ўша заҳотиёқ қон оқа бошлаши бирламчи қон кетиши дейилса, орадан бир мунча вақг ўтгач, қон кета бошлаши иккиламчи кон кетиши дейилади. Шикастланган томирларнинг турига қараб, артерия, вена, майда қон томирлари капиллярлардан қон кетиши мумкин. Шунингдек, паранхиматоз қон кетиши ҳам тафовут қилинади.
Артериялардан қон кетиши ўта хавфлидир. Чунки, бунда қисқа вақт ичида организмдан кўп қон оқиб чиқади. Артериялардан қон кетиши, чиқаётган қоннинг аввал қизил, қирмизи рангда бўлиши, унинг худди фавворадай катта куч ва зарб билан ташқарига отилиши билан белгиланади. Веналардан қон кетганда артериядан фарқли ўлароқ, ранги бирмунча туқроқ бўлиб, қон секинлик билан узлуксиз оқиб туради. Капиллярлардан қон кетиши тери, тери ости тўқимаси ва мушаклардаги майда-майда томирларнинг зарарланганида учрайди. Капиллярлардан аста-секинлик билан қон сизиб чиққанида, жароҳат юзаси қип- қизил бўлиб, тобора кенгайиб боради. Паренхиматоз қон кетиши ички аъзолар: жигар, талоқ, буйрак, ўпка зарарланганвда қайд этилади: Бу ҳолат ҳам ўз навбатида инсон ҳаёти учун ниҳоятда хатарли ҳисобланади.
Қон кетиши ички ва ташқи бўлиши мумқнн. Ташқи қон кетишида тери крпламалари ва кўзга кўриниб турган пшллиқ пардалардаги жароҳат орқали ёки бўшлиқлардан ташқарига қон чиқиб, оқиб туради.
Ички қон кетишида тўқималар, аъзолар ёки бўшлиқлар ичи қонга тўла бошлайди. Тўқималарга қуйилган қон уларнинг орасига сингиб, уни шишириб, кенгайтириб юборади, инфильтрат ёки қонталаш пайдо бўлади. Қон тўқималар ичига бир текис сингимай, уларни бир четга суриб қўйши туфайли атрофи қон билан чекланган бўшлиқ юзага келса, буни гематома дейилади.
Шикастланган одамнинг, айниқса, бир йўла ҳар хил шикастларга дучор бўлган одамнинг бирданига 1- 2 литр миқдорида қон йўдотиши унинг ўлими билан ҳам тугаши мумкин.
Қон кетиши (оқиши) ни вақтинча тўхтатиш усуллари
Қон қай хилда кетаётгани (артерия, вена ёки капиллярлардан) га қараб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида қандай воситалар ишга солинишига кўра, қон кетиши(оқиши) вақтинча, ёхуд узил-кесил тўхтатилади.
Артериядан ташқарига отилиб чиқаётган қонни вақтинча тўхтатиш учун резина жгут ёки бурама солиш, қўл ёки оёқни имкони борича қаттиқроқ букилган ҳолатда боғлаш, артериянинг шикастланган жойидан бироз юқори қисмини бармоқлар билан босиш мақсадга мувофиқдир.
Уйқу артерияси жароҳатнинг қуйи қисмидан шу атрофдаги унга яқинроқ, қаттиқ жисм, яъни суякка бармоқ билан аста босилади. Умуман, артерияларни бармоқ билан унинг ёнидаги ёки устидаги бирор суякка босиб туриш қон оқишини вақтинча тўхтатишнинг энг қулай ва осоқ тезкор усулларидан бири ҳисобланади.
Бошдаги жароҳатдан қон кетаётганида чакка артерияся (1) бош бармоқ билан қулоқ супрасининг олд томонидаги чакка суягига босилади. Юздаги жа-роҳатлардан қон кетаётганида паетки жаг артерияси (2) жағ бурчагига босилади. Умумий уйқу артерияси (3) бўйиннинг олдинги юзасида ҳиқилдоқнинг ён томонидан умуртқа поғонаси суякларига босилади. Аввал бу боғлам тагидан шикастланган артерия устига пишиқ қилиб ўралган бинт, салфетка ёхуд пахта қўйилади.
Елка бўғими, елканинг юқоридаги учдан бир қисми ёки қўлтиқости чуқурчасидаги жароҳатдан шикастланган ўмров ости артерияси (4) ўмров ус-тидаги чуқурчада 1-қовурғага босилади.
Елканинг ўртадаги ёки пастдаги учдан бир қисми жароҳатланганда елка артерияси (5) елка суягининг бошчасига босилади, бунинг учун елка бўғимининг устки юзасига бош бармоқни аста қўйиб, қолган бармоқлар билан артерия босилади. Елка артерияси (6) ни икки бошли мушак ён томонида елканинг ички тарафидан елка-суягига босилади. Қўл панжаси артериялари шкастланганда эса, билак артерия (7) си кафт усти соҳасида бош бармоқ ёнидан тагидаги суякка босилади. Сон артерияси (8) (сон артерияси ўрта ва пастки учдан бир қисмидан шикастланганида) мушт қилиб тугилган қўл билан чов қисмида қов суягига босилади. Болдир ёки оёқ панжаси қисмидаги жароҳатдан артериал қон оқаётганида тақим артерияси (9) тақим чуқурчаси қисмида сиқилиб қолади, бунинг учун қўлнинг бош бармоғи тизза бўғимининг олдинги юзасига қўйилади, бошқа бармоқлар билан эса артерия суякка босилади.
Оёқ панжаси устки томонидаги артерияларни (10) уларнинг остидаги суякларга босиш, кейин зса, оёқ панжасига устидан босиб турадиган боғлам қўйиш зарур. Артериядан кучли қон кетаётган тақдирда болдир қисмига чўзилувчан жгут қуйиш йозим. Томирни бармоқ билан босиб, қон оқиши вақтинча тўхтатилгандан сўнг, имконияти бор жойларга тезкорлик билан жгут ёки бурама солиш ва жароҳатни стерил боғлам билан боғлаб қўйиш даркор.
Қўл-оёқларнинг йирик артериал томирлари шикастланган пайтларда жгут ёки бурама солиш қонни вақтича тўхтатишнинг энг маъқул ва асосий усули эканлигини унутмаслик керак.
Жгутни сон болдир, елка ва билак қисмларига жароҳатга яқинроқ қилиб, аммо қон оқаётган жойдан бироз юқорига солиш лозим. Бундай ҳолатда жгут остидаги терини қисиб, оғритмаслик мақсадида уни енгилроқ кийим устидан ёки унинг тагига юмшоқроқ нарса (сочиқ, бинт) қўйиш билан амалга ошириш зарур. Жгут ҳаддан ташқари катта куч билан таранг қилиб солинса, унинг остидаги нозик тўқималар, айниқса, асаб томирлари эзилиб, шикастланиши мумкин. Агар жгут етарли даражада таранг қилинмай, бўш тортилса, артериядан қон кетиши давом этади. Бу эса, қўл ёки оёқдаги қонни тескари йўналишда олиб кетаётган вена қон томирларининг қисилгани аломатидир.
Шикастланган қон томир устига жгут қўйилган вақтнинг куни, соати, дақиқаси қоғозга аниқ ва равшан ёзилиб, одатда уни кўзга яққол ташланиб ту-радиган жой, жгут остига қистириб қўйилади. Лекин, об-ҳавонинг турли ша-роитларида, қолаверса йўлда бу қоғоз парчасининг ивиб, йиртилиб ёки йўқолиб қолмаслиги учун бу маълумотлар пастали қалам билан ўша қўйилган жгут ёки тўғридан-тўғри ярадорнинг терисига ёзилгани маъқул. Шуни унутмаслик лозимки, қўйилган жгут қўл ёки оёқда узоқ вақт назоратсиз қолиши мумкин эмас. Акс ҳолда жгут кўйилган жойдан пастки қисмдаги тўқималар нобуд бўлиши мумкин. Маълумки, жгут ёз пайтларида узоғи билан 1,5- 2 соат, қиш пайтларида эса, 1- 1,5 соат муддатга қўйилиши шарт. Белгиланган муддатдан сўнг агар яна бу ҳолат давом этиши зарур бўлса, артерияни бармоқ билан аста босиб туриб, томир уришини текшириб турган ҳолда жгутни 5-10 дақиқага бўшатиб, аввалги жойдан сал юқорироқ ёки пастроққа яна қайтадан солиш лозим. Кейин жгутнинг қайтадан қўйилган вақги алоҳида қайд этилади. Жгут бўлмаган ҳолда артериядан қон оқишини бурама солиш ёки қўл-оёқни мумкин қадар кўпроқ букиб, шу ҳолатда маҳкам қилиб боғлаб қўйиш билан ҳам тўхтатиш мумкин.
Бурама солиб оқаётган қонни тўхтатиш учун тизимча, думалоқ қилиб ўралган рўмолча, газлама ва бошқа нарсалардан фойдаланиш мумкин. Лекин, электр ёки телефон симларини бу мақсадларда асло ишлатмаслиқ зарур. Оддий белбоғ, камар ёки бўйинбоғдан жгут ўрнида фойдаланса ҳам бўлади. Лекин улар қўшқават қилиб сиртмоқ шаклида қўл ёки оёққа солиниши лозим.
Вена ва капиллярлардан ташқарига сизиб чиқаётган қон оқишини вақтинча тўхтатиш учун жароҳатни босиб турадиган стерил боғлам қўйиш ва баданнинг шикастланган қисмини танага нисбатан бироз юқорироқ ҳолатга келтириш ҳам кифоя. Баъзан, бу ҳолат қон кетишини узил-кесил тўхтатиш учун етарли бўлиши мумкин. Артерия ва вена қон томирларидан кетаётган қон оқишини узил-кесил тўхтатиш жарроҳлик усуллари билан амалга оширилади.
Агар қайсидир ички аъзолардан қон кетаётгани тахмин ёки шубҳа қилинса, дарров ўша соҳага муз солинган халтачалар қўйиш, шикастланган одамнй иложи борича тезлик ва эҳтиёткорлик билан замбилга ётқизиб яқинроқдаги тиббий муассасага етказиш зарур.
Суяк синииши. Травматик шок.
Бош шикастланганида калла суяги, бош мия зарарланиши мумкин. Бундай ҳолатда бош мия лат ейиши, чайқалиши (силкиниши) қайд этилади. Бош мия лат егайнда одам эс-ҳушини йўқотмай, боши оғриб, кўнгли айниб, баъзан, қусиб, беҳузур бўлиши мумкин.
Бош мия каттиқ чайқалгаиида. силкинганида одамнинг ҳушдан кетши, боши айланиб, қаттиқ оғриб, кўнгли айниб, кетма-кет қусиши қайд этилади. Бундай ҳолларда шикастланган одамга кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам, энг аввало уни тинч қўйиш, бошига совуқ нарса босишдан иборатдир.
Каттиқ зарб натижасида бошда умумий контузия ҳолати рўй бериши мумкин. Бунда одам ҳушини йўқотиши, боши айланиб гапира олмай қолиши, шунингдек, қулоғи оғир бўлиб, кўз олди хиралашуви, хотираси йўқолиши ёки сусайиши мумкин. Бундай оғир ҳолатдаги шикастланганни имкони борича тезроқ текис жойга ётқизиш керак.
Пайларнинг чўзилиши ҳам одам ножўя сакрагани, қадам босгани, йиқилгани ёхуд оғир юкларни кўтарганида рўй бериши мумкин. Бундай холатларда пайи чўзилган бўғимда оғриқ пайдо бўлиб, шишади, ҳаракат чекланади. Биринчи тйббий ёрдам шикастланган бўғимни бинт билан қаттиқ боғлаб, устига совуқ нарса босиш, шикастланган жшни тинч қўйишдир.
Баьзида бўғим ички юзаларининг ўрнидан силжиши, чиқиши, бўғим халтаси йиртилиши, пайлар чўзилиши ҳам қайд этилади.
Кўл-оёққа чиқишларшинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: бўғимнинг оғриши, бу ҳолатда ҳаракатнинг чекланиши, бўғим шаклининг ўзгариши, қўл ёки оёқнинг калта тортиб, қайрилиб, қандайдир ҳолатда қимир-ламай қолиши ва ҳ.к.
Чиқишлар умуртқалараро бўғимларда ҳам рўй бериши натижасида умуртқа поғонаси суяклари ўрнидан нари-бери сурилиши оқибатида орқа мия эзилиб, босилиб, қўл-оёқ ишламай қолиши, чаноқ қисмидаги аъзоларнинг фаолияти бузилиши ҳам мумкин.
Кучли зарб, оғизни катта очиб ҳомуза торташ, эснаш вақтида ҳам баъзан пастки жағ чиқиши кўп учрайди. Бундай ҳолатларда пастки жағни маҳкам ушлаб турадиган боғлам қўйилади.
Чаноқ-сон тизза, елка бўғимлари, шунингдек, умуртқалараро бўғимлардаги суяклар ўрнидан чиққани ёки силжиганида имкони борича шикастланган одамни кенгроқ тахта ёки эшик устига ётқизиб, тахтакачлаб, оғриқсизлантирадиган дори юбориб, яқинроқдаги тиббий мўассасага элтиш зарур.
Одам кескин ҳаракатлар қилгани, зарб егани, баландликдан. сакраб йиқилганида суяклари синиши мумкин. Суякларнииг синиши очиқ ёки ёпиқ бўлади. Ёпиқ суяк синиқларида тери қопламаларининг яхлитлиги, бутунлиги бузилмайди. Суякнинг очиқ синиқларида эса, аксинча, синган жойда тери ши-кастланиб, жароҳат бўлади, суякларнинг очиқ синиши ҳаёт учун хавфлидир, чунки жароҳат орқали турли жонзотлар кириб, организмни заҳарлайди, аҳволни мушкуллаштиради.
Суяк синишларннииг асосий белгилари: суяк синган жойнинг оғриб, шишиб кетши, қонталаш бўлиши, унинг ғайритабиий ҳолатда бесўнақай ҳаракатланиши, қўл ёки оёқ фаолиятининг бузилшпи. Суяк очиқ синган пайтларда жароҳатда синган суяк бўлаклари кўриниб туриши ҳам мумкин. Қўл оёқ суяклари синганида бу аъзолар одатдагидан калта тортиб, синган жойи қийшайиб қолади. Кўкрак қафаси шикастланганда қовурғаларнинг синиши оқибатида нафас олиш қийинлашади, пайпаслаб кўрилганда синган- қовурға бўлакларининг қирсиллаши (крепитация) эшитилади. Чаноқ суяклари ва умртқа поғонаси синган пайтларда пешоб келиши қийинлашади, оёқ ҳаракатлари бузилади. Бош суяклари синган вақгларда эса, аксарият қулоқдан қон келади. Суякларнинг синиши оғир бўлган ҳолларда травматик шок кузатилади. Бу айниқса, суяклар очиқ синиб, қон кетиши билан боғлиқ бўлган пайтларда учрайди.
Суяк синганда кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам
Суяк синган пайтда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг энг асосий шарти шикастланган одамнинг ҳаётини сақлаб қолишга доир амал-усулларни тезкорлик билан бажариш; қон томирлардан қон оқишини тўхтатиш; травматик шокнинг олдини олиш; жароҳатга стерил боғлам қўйиш ва ниҳоят, табелдаги ёки қўл остида бўлган барча воситалардан оқилона фсйдаланиб, синган суякни тахтакачлаш, яъни иммобилизация қилишдир.
Иммобидизаииядан кўзланган асосий мақсад - синган жойдаги суякларни ўрнидан силжитмаслик, қимирламайдиган килишдир. Бундай ҳолатда оғриқлар камаяди, тавматик шокнинг олди олинади. Суяк синганда ўша жой яқнндаги иккита бўғим (синган жойнинг юқори ва пастидаги)ни махсус шиналар ёки қўл остида бўлган воситалар ёрдамида тахтакачлаб қўйиш шарт. Шундан кейингина шикастланган одамни бехавотир бир жойдан иккинчи жойга силжитиш, кўчириш мумкин бўлади.
Буни ҳаётда трансплорт иммобилизацияси деб аталади.
Транспорт шиналарининг асосий турлари: шотисимон ва тўрсимон қилиб ишланган металл шиналар; фанерадан ишланган шиналар, Дитерехснинг ёғочдан тайёрланган махсус шинаси.
Шотисимон шиналардан фойдаланганда уларнинг керакли узунликдаги бир нечаси танла олинади ва тананинг қайси қисмига қўйилишига қараб шакли мосланади(шикастланган томондан эмас, тананинг соғлом томонидан андаза олинади) ва нихоят, кийим-бош устидан қўл ёки оёққа боғлаб қўйилади. Фанер шиналар енгил ҳар хил катгаликда бўлганидан уларга маълум бир шакил бериб бермайди. Шуниг учун.ҳам уларнинг остига пахта қўйилиб, қўл ёки оёққа бинт, дека билан боғланади.
Иммобилизация учун фанера бўлаклари, таёқчалар, юпқа тахталар, қаттиқ картон қоғоз, шунингдек, турли уй-рўзгор буюмлари, синган жойни қи-мирлатмасликка ярайдиган бошқа нарсалардан ҳам кемг фойдаланиш мумкин. Шундай қилиш зарурки, бирор жароҳатга богам қўйиб, уни боғлаш ва иммо-билизация қилиш жараёнида синган суяк бўлакларшинг ўрнидан силжиб қолиши хамда ёпик холатдаги синикнинг очик синикка айланишига йўл қўймасли керак.
Қайси суяк қай тарика синган булмасин, уларни махсус шиналар ёки қўл остидаги мавжуд воситалар билан иммобилизация килиш оқибатида тананинг шикастланган кисмлари транспортда ташиш вақтида физиологик жиҳатдан кулай ҳолатда бўлсин ва заррача озор чекмасин.
Калла суяклари сингаи пайтларда аксарият бош мия хам зарарланади. одам беҳуш бўлади. Бундай ҳолатларда дастлаб шикастланган кишининг бутун аъзои бадани кўздан кечирилади. Шундан сўнг уни замбилга қорнини пастга қилиб ётқизиш, боши остига (юзига) ўртаси юмшоқроқ тўшама ёки пахта-докадан тайёрланган чамбарак қўйиш лозим .
Жағ суякларининг устки ва пастки соҳалари шикастланган пайтларда эса, сопқонсимон боғлам қўйиш, шикастланган одамнинг тили томоғига тиқилиб, нафас йўлини беркитиб қўймаслиги учун бошини ён томонга буриб қўйиш лозим.
Ўмров суяги синганда кифтга пахта-докадан тайёрлайган иккита халка солиниб, улар орқадан тортиб боғланади. Кейин қўл дуррача билан осиб қўйи-лади.
Қовурғалар синганда нафас чиқарилган ҳолатда кўкрак қафаси бинт билан қатгиқ боғланади ёки кўкрак қафасини сочиқ билан тортиб, сочиқнинг учлари тикиб қўйилади.
Қўл ва оёқ суякларининг синиши бошка суякларнинг синишига нисбатан кўп учрайди. Бармоқ фалангалари ва панжа суяқлари очиқ синганда жароҳатни стерил боғлам билан боғлаш, бармоқлар ярим букилган ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида қўл кафтига дока(бинт) билан ўралган қаттиқроқ пахта бўлаги солинади. Билак, қўл панжаси ва бармоқларга фашра, картон ёки шотисимон шина қўйиб, қўл дуррача билан осиб қўйилади.
Билак суяклари синганда кўлни тирсак бўлимидан туғри бурчак остида аста букиб, кафтини кўкрак томонга буриш ва шу ҳолида шина ёки қўл остидаги мавжуд воситалар ёрдамида қимирламайдиган қилиб боғлаш лозим.
Шина бармоқларнинг остидан то елканинг юқоридаги учдан бир қисмигача етказиб қўйилади . Кейин қўл дуррача билан бўйинга осиб қўйилади.
Елка бўгими шикастлангани, елка суяги синганда шотисимон шина ёки қўлостидаги мавжуд воситалар билан иммобилизация қилинади.
Бундай ҳолатда аввал шинани тирсак бўғимидан букилгав, шикастлаган қўлга соғлом куракдан шикастланган қўлнинг кифти орқали елка ва бар-моқларнинг асосига қадар етадиган қилиб шинанинг шакли, андозаси мослаб олинади. Кейин қўл дуррача билан бўйинга осиб қўйилади ёки қўлни гавдага бинт билан маҳкам қилиб боғлаб қўйиш ҳам мумкин.
Оёк; панжаси суяклари синганда ёки болдир-панжа бўғими шикастланганда шотисимон шина ёки қўл остидаги мавжуд восита, имкониятлар ишга солинади. Шинани аввал оёқнинг таги ва болдирнянг орқа юзасидан унинг юқоридаги учдан бир қисми қадар етказиб қўйиш учун мослаб букилади. Кейин товон суяги жойлашадиган чуқурчага пахта солинади. Шундан сўнг шинани оёққа қўйиладиган ва бинтни болдирнинг пастдаги учдан бир қисми билан оёқ панжасидан саккизсимон ўрамлар шаклида юргизиб, болдирнинг юқоридаги учдан бир қисмигача гир айлантириб ўралади, шина мустаҳкамланади. Аммо оеқ панжаси болдирга нисбатан тўғри бурчак сютида турадиган қилиб боғланиши зарур.
Фашра ёки ёғоч бўлакчалари билан иммобилизация қилишда бу ёрдамчи воситаларни болдирнинг юқоридаги учдан бир қисмидан оёқ панжасининг остигача етадиган қилиб икки ён томондан, яъни бири ташқи, иккинчиси эса, ички томондан қўйилади, сўнгра оёқ панжаси бинт билан маҳкам қилиб боғланади. Бундай ҳолатда ҳам юқоридаги каби ёғоч бўдакчалари суякнинг зарарламаслиги учун унинг дўмбаймаларига пахта ёстиқчалар қўйилади.
Болдир суяклари синганда худди болдир панжа суяклари шикастлангани ҳолатидагидек икки бўғим, яъни болдир-панжа ва тизза бўғимлари қи-мирламайдиган қилиб мустаҳкамланади. Шина ёки қўл остидаги мавжуд воситалар оёқ панжасидан соннинг юқорйдаги учдаи бир қисмигача етадиган бўлиши зарур. Мабода, иммобилизация қилиш учун шу атрофда бирор яроқлк восита топилмаса, шикастланган оёқни соғлом оёққа маҳкам тақаб, боғлаб қўйиш ҳам мумкйн.
Сон суягининг синиши, айниқса очиқ синиши, терининг шикастланиб, жароҳатланиши оқибатида кўп қон кетиши, шок ҳолатига тушиш билан кеча-диган оғир жараёндир. Бундай вазиятларда иммобилизация учун мўлжалланган махсус мослама, Дитерехс шиналаридан фойдаланиш қулайдир.
Сон суяги синганда қўлланадиган махсус транспорт (Дитерехс) шинаси суриладиган узун-қисқа иккита ички ва ташқи планка, товонга тақалиб турадиган фашра ва бурама таёқчадан иборат.
Ташқи планка ичкисидан узунроқ бўлиб, уни керакли узунликкача суриб, қўлтиқ сзсти чуқурчасига тақаб қўйилади. Ички планка шикастланган одамнинг боғлаб қўйилган синган жойи ва танаси устига қўйиб, мустаҳкамланади. Бунинг учун планкалар оёкдан 3 см узунроқ бўлиши лозим. Оёқ ости, товонга қўйиладиган фанера бинт билан ўралиб, оёқ панжасига боғланади. Иккала планканинг учлари оёқ.тагига тақалиб турадиган фанеранинг сим тутқичига киритилади ва ташқи планканинг пастки учи ичкиси билан туташтириладиган кўндаланг планка тешигига киритилади. Шина планкалари оёқ ва танага бинт билан боғланади. Сўнгра бурама солиб оёқ тортиб қўйилади.
Синган сон суягини иммобилизация қилиш учун қул остидаги мавжуд воситалардан фойдаланилганида улар соннинг ички ва ташқи юзалари бўйлаб, сербар бинт, камар, сочиқ, чойшаб билан иккинчи соғлом оёқ ва баданга маҳкам қилиб боғланади. Бундай шикастланишда нафақат сон суяги, балки сон-чаноқ бўғими, сон-тизза бўғими, ҳатто болдир-панжа бўғими, товон суякларини ҳам биргаликда иммобилизация қилиш, мустаҳкамлаш зарур. Шунингдек,'юқорида номлари тилга олинган соҳалардаги суякларнинг дўмбаймалари, қўлтиқ ости чуқурчаси ва. чов атрофига ҳам пахта бўлаклари солиш лозим.
Чаноқ суяклари синганда умуртқа поғонаеи шикастланганда шикастланган одамнинг аҳволи ниҳоятда мушкул бўлади. Чунки унинг нафақат чанок суяклари, балки шу соҳадаги ички аъзолари, хусусан йўғон ва ингичка ичаклари, сийдик пуффаги, жинсий аъзолари ва бошқалар ҳам шикастланиши, қўл ва оёқлари ишламаслиги мумкин. Шикастланган одам эҳтиёткорлик билан бирор қаттиқроқ нарса (фавгр, тахта, эшшс) устига тизза бўғимлари букилган ва керилган (қурбақага ўхшаш) ҳолатда чалқанча ётқизилиши, оёқлари икки томонга тиззалари остига бирор кийим-бош ёки адёд кўрпача думалоқлаб қўйилиши шарт. Акс ҳолда шикастланган одамнинг аҳволи янада оғирлашиши мумкин.
Куйиш.
Куйиш деб, тўқималарнинг юқори ҳарорат, кимёвий моддалар, нурланиш ҳамда электр токи таъсирида шикастланишига айтилади. Куйишнинг келиб чиқиши сабабига кўра, термик, кимёвий, нур ҳамда электр токи таъсиридаги куйиш турлари қайд этилади. Бадан териси ва шиллиқ пардаларга радио фаол моддаларнинг тухшшш оқибатида радиацион куюк, яралар ҳам пайдо бўлади.
Қайноқ сув ва турли иссиқ суюқликлардан куйишда энг юҳори ҳарорат 100 С дан ошмайди ва қисқа вақт таъсир этади. Шунинг учун ҳам бундай холларда юза куйишлар рўй беради. Иссиқ буғдан куйганда эса, жароҳат асосан тери юзасида содир бўлади. Куйишлар иссиқ ва елимсимон ёпишқоқ моддалар (иссиқ елим, битум ва бошқалар) таьсирида ҳам юз бериши мумкин. Бундай иссиқ массалар баданга ёпншиб, узоқ вақт мобайнида жароҳатнинг тубидаги тўқималарга ҳам салбий таьсир кўрсатади.
Шунингдек, ёнғин таъсирида келиб чиқадиган куйишлар энг оғир ши-кастланишлар туркумига киради. Бундай ҳолатларда куйган кишининг нафақат кийим-боши, балки тери, суяк тўқималари, ҳатто ички аъзолари ҳам куйиб, жароҳат янада кенгайиши ва аҳволни жиддийлаштириши мумкин Эриган ме-таллар таъсиридаги куйишлар ҳам чуқур жароҳатланишлардан бўлиб, бунда фақат тери эмас, балки тери остидаги бириктирувчи тўқималар, пайлар, му-шаклар, ҳатто суяклар ҳам қаттиқ шикастланади.
Барча турдаги қуюқ яраларнинг нечоғлик оғир ёки енгил кечиши тўқималарнинг қанчалик чуқур зарарланганлиги ҳамда куйган юзанинг катта-кичиклигига боғлиқ.. Шунга кўра, куйиш даражаси тўрт хил бўлади: енгил/1/, ўртача оғир 1111, оғир /Ш/ ва жуда оғир /IV/ .
I даражали куйишда тери юзаси қизарадн, шишади, қаттиқ оғрийди.
II даражали куйишда сариқ суюқлик йиғилган пуффакчалар пайдо бўлади. Агар пуффакчалар ёрилган бўлса, бармоқ билан босилганда тўқ пушти рангли суюқлик чиқиб, тери юзаси қаттиқ оғрийди.
III даражали куйиш эса, терининг бутун қатлами нобуд бўлиши би-лан ифодаланади. Бу даражадаги куйишда ҳам тери юзасида пуффакчалар бўлади, аммо улардаги суюқлик қон рангида, геморрагик тусдадир, холос. Баъзан жароҳат юзасида қуруқ, қалин сариқ-қўнғир тусдаги қасмоқ ҳосил бўлади, оғриқ сезилмайди.
IV даражали куйишда терининг барча қатлами ва тери ости тўқималари, баъзан суяк ҳам куяди. Бундай ҳолатда ҳам жароҳат юзасини қалин қасмоқ эгаллайди.
Куйишнинг 1,11 ва Ш-даражаларвда жароҳат ўз-ўзидан тери ўсиши ҳисо-бига битади, аммо баъзан III ва айниқса IУдаражали куйишларни фақат жар- роҳлик йўли билан даволаш мумкин.
Катта ёшдаги кишиларда куйган жойнинг сатҳини аниқлашда айниқса жароҳатланганлар кўп бўлган вақтларда илмий жиҳатдан тўлиқ асосланган "Тўққизлик қоидаси" ва "Кафт қоидаси" усулларидан фойдаланиш мумкин.
"Тўққизлик қоидаси" га биноан, ҳар бир анатомик майдон сатҳи 9 % ҳисобидан олинади. Масалан, бош ва бўйин қисми 9%, ҳар бир қўл 9%, ҳар бир оёқ 18%дан, тананинг олд ва орқа қисми 18%дақ чот ва жинсий аъзолар соҳаси 1%. Бу фоизлар жаъмлаб чиқилганида 100%ни ташкил этади.
"Кафт қоидаси"га кўра, катта ёшдагй одамнинг кафт сатҳи тана юзасининг 1,1%га тенгдир. Болаларда куйган тери сатҳини аниқлашда махсус жадвалдан фойдаланилади, чунки болаларда тананинг ҳар бир соҳаси уларнинг ёшига қараб ўзгариб туради.
Шундай қилиб, баданнинг 10 - 15%дан ортиқ қисми II Ш даражали куйганда организмнинг ўзига хос умумий оғир ҳолати, яъни куйиш касаллиги пайдо бўлади. Бу эса, бемор нафас олиш аъзоларининг шикастланишига, аҳволининг оғирлашишига, кўпинча куйиш шоки бошланишига олиб келади. Бу ҳолат куйган одамнинг аҳволидаги руҳий ўзгаришлар, безовталик, баъзан бефарқлик, қон босимининг дам кўтарилиб, дам пасайиши, қон томирлар тонусининг сусайиши, энг майда қон томирлар, яъни капиллярлар ўтказувчанлик қобилиятинйнг ошиши, суюқликнинг атрофдаги тўқималар, тери юзасига чиқиши, қон камайиши, унинг қуйилиши, жигар, буйрак, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши, сийдик келмаслиги билан белгиланади. Бундай ҳолат 2-3 кеча-кундузгача давом этиши мумкин.
Куйган одамга биринчи навбатда нимтатир қилиб бироз ош тузи қўшилган илиқ сув ичириш зарур. Куйган одамга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда энг аввало унинг устидаги ёниб турган кийим-бошини ўчириш зарур. Бунинг учун унинг устига бирор кийим ёки кўрпача, адёл ёпилади. Иложи борича, тананинг куйган қисми кийим-бошдан холи қилинади. Кийимнинг куйган жойга ёпишган қисми ўрнида қолдирилиб, жароҳатнинг атрофидаги мато аста қирқиб олинади.
Воқеа содир бўлган жойда куйган жароҳатга боғлам қўйиш мумкин эмас. Агар кимёвий куйиш рўй берган бўлса, зудлик билан шикастланган жой катга миқдордаги совуқ оқар сув билан 10-15 дақиқа мобайнида ювилади. Куйган яра устини қуруқ салфетка ёки стерил мато билан беркитиш жоиз. Куйган жароҳат устига бирор дори-дармон айниқса, суртмалар, ёғсимон моддалар қўйиш мумкин эмас.
Тананинг катта қисми куйиб, юзаси кўп зарарланган бўлса, куйган одамни тоза чойшабга ўраб, шокнинг олдини олиш чора-тадбирлари (иссиқ чой, қаҳва, оғриқ қолдирадиган дорилар бериш) кўрилади ва тезда тиббий муассасага жўнатилади.
Куйган одамни тиббий муассасага жўнатиш вақтида у албатга ётган ҳолатда бўлиши, унинг совуқатиб қолмаслиги чорасини унутмаслик лозим.
Совуқ уриши,
иссиқ элитганида, одам сувга чўкканида
биринчи тиббий ёрдам курсатиш
Баданиинг совуқ олиши (совуқ уриш) паст ҳарорат таъсири қилиши натижасида тўқималарнинг шикастланишидир.
Об-ҳаво ҳароратининг пастлиги, совуқ, аччиқ изғиринда, қор ва ёмғир остида қолиш натижасида одам танаси юзасининг очиқ жойлари, айниқса қўл-оёқ, юз, қулоқ, бурунни совуқ уриши мумкин. Пойабзалнинг ҳўл ва тор бўлиши, шунингдек, очиқ ҳавода узоқ вақт совуқ таъсирида қолиш ҳам бунга сабаб бўлади.
Тананинг совуқ урган қисми аввалига санчиб, ачишади, кейин эса, териси оқариб ёки кўкариб кетади, ҳеч нарсани сезмай карахт бўлиб қолади. Натижада қўл ёки оёқ фаол ҳаракат қила олмайди.
Шикастланиш кўдамининг нечоғлик чуқур ва кенглигини совуқ таъсири тўхтаганидан кейин, орадан бир неча соат, баъзан кун ўтганидан сўнг аниқлаш мумкин. Бунда тананинг совуқ олган жойи шишиши, яллиғланиши, баъзан тўқималарнинг нобуд бўлиши кузатилади.
Тўқималарнинг қанчалик чуқур шикастланганига қараб, совуқ уришининг тўрт даражаси қайд этилади: енгил/1/, ўртача оғир /II/, оғир /Ш/ ва жуда оғир/1У/.
Баданини совуқ урган одамга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда энг аввало уни иссиқ бинога олиб кириш, иложи бўлса, иссиқ сувли ваннага тушириш, унга иссиқ чой, қахва ичириш зарур. Кейин ҳўл кийими ва пойабзали мумкин қадар тезроқ қуруғига алмаштирилади. Тўқималарда кўзга ташланадиган жиддий ўзгаришлар, яъни терида қавариқлар, эти нобуд бўлган жойлар бўлмаса, совуқ олган соҳани спирт, атир, тоза пахта, салфетка, сочиқ билан артиб, тозалаш зарур. Агар терида ўзгаришлар бўлмаса, шикастланган спирт, атир билан артилгач, тоза, қуруқ қўл билан тери қизаргунча оҳиста ишқаланади, устидан стерил боғлам қўйилади.
Сувга чўкиш (ғарқ бўлиш) нафас олиш йўлларининг суюқликка, сувга тўлиб қолишидир. Сувга чўккан одамнинг нафас олиш йўллари, айниқса бронхлари ва ўпкасига сув кириб ҳаво танқислиги бошланади, натижада нафас олиш, юрак фаолияти тўхтайди. Бундай ҳолатда одамни иложи борича сувдан тезроқ чиқариб олиш, кейин оғзи билан бурнини балчиқ ва шилимшиқдан тозалаш зарур. Шикастланган одамни бирор иссиқроқ мато, кийим-бош, адёл ёки чойшаб билан ўраб, ёрдам бераётган кишининг тиззасига қорни билан бошини пастга эгиб ётқизилади, кўкрак қафасига босиб, ўпкаси билан ошқозонидаги сув ташқарига чиқарилади. Шундан кейингина шикастланган одамни чалқанча ётқизиб, сунъий нафас олдириш ва юрагини билвосита уқалашга киришилади.
Бундай хатти-ҳаракатлар шикастланган одамнинг нафас олиши тикланиб, асли ҳолатига кегунча давом этдирилади. Мабодо амалга оширилган чора-тадбирлар нафсиз бўлиб, ўлимнинг объектив белгилари (кўз қора-чиғлари кенгайиб, ёруғликни сезмаса, юрак урмай, тўхтаб қолса, танада мурда доғлари) пайдо бўлса, организмни қайта жонлантириш, тирилтирий тадбирлари тўхтатилади.
Нафас олиш билан юрак фаолияти тикланган тақдирда эса, шикастланган одамнинг баданини иситиш, унга иссиқ чой ва қаҳва ичириш, замбилга ётқизиб тезроқ яқинроқдаги тиббий муассасага олиб бориш жоиз.
Офтоб уриши ёки иссиқ элитиши юқори ҳарорат таъсири натижасида рўй беради. Натижада шикастланган одамнинг бутун аъзойи бадан ҳаддан ташқари қизийди, боши оғрийди, қулоқлар шанғиллайди, дармони қурийди, кўнгли айнийди, қайт қилади. Баъзан бемор алаҳлайди, кўз қорачиқлари кенгаяди, нафас олиши тезлашади, томир уриши 140-160 гача етади, ҳушидан кетади. Бундай ҳолатда беморни аста жойга олиб, кийимларини ечиш, бошини баландроқ кўтариб ўтқизиш, орқаси билан суянчиққа суяб, ётқизиш, бошига ва юрак соҳасига оовуқ нарса босиш, новшадил спирти ҳидлатиш, кўпроқ суюқлик ичиш, қаҳва ичириш керак. Заруратга қараб суъний нафас олдириш ва юракни билвосита уқалаш усуллари қўлланилади.
Заҳарланишлар.
Заҳарланиш бирор заҳарли кимёвий модданинг меъда-ичак, нафас йўллари орқали организмга киргани, теридан сўрилгани, тери ости, мушаклар ораси ёхуд вена қон томирига юборилганида содир бўладиган касаллик ҳолатидир.
Заҳарланиш икки гуруҳга бўлинади: тасодифий ва қасддан заҳарланиш. Тасодифий заҳарланишлар ҳаётда кўп ва тез учраб, умумий заҳарланишларнинг деярли 80% ини ташкил этади. Турли доривор воситаларни шифокорларнинг маслаҳатисиз, ўз ҳолича меъёридан зиёд катта миқдорда истеъмол қилиш, сифатсиз кимёвий модда ёки дорини ичимлик ўрнида ичиб қўйиш тасодифий заҳарланишлар туркумига киради. Қасддан заҳарланиш ҳаётда кам учрасада, бирор руҳий касалликка чалинган ёки беқарорроқ одамларга хосдир. Бундай кимсалар бирор кучли таъсир этувчи доривор моддани катта миқдорда истеъмол қилиб, заҳарланадилар, ўз ҳаётларига суиқасд қиладилар.
Рўй берадиган жойига қараб, ўткир заҳарланишлар кундалик турмушда ва ишлаб чиқариш жараёнида содир бўлиши мумкин. Барча кимёвий моддалар организмга турлича таъсир кўрсатади. Шунга кўра, улар юз-кўз, терини ачиш-тирадиган, куйдирадиган, кўздан ёш оқизадиган, терини зарарлаб йиринглата-диган нафас йўлини бўғадиган, руҳиятга таъсир этиб безовта қиладиган ухла-тадиган, мушакларни тириштирадиган ва бошқа хусусиятли гуруҳларга бўлинади. Танлаб таъсир этишга кўра, қон хужайралари, таначаларига таъсир этадиган заҳарлар (ис гази, селитра ва ҳ.к); марказий ва периферик асаб тизимини заҳарлайдиган токсик заҳарлар (спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ва б); буйрак ва жигарларнинг иш фаолиятини бузадиган заҳарлар (оғир металларнинг бирикмалари, баъзи замбуруғларнинг заҳарлари ва б); юрак заҳарлари (баъзи алколоидларга мансуб ўсимликлар захари); меъда ва ичакни заҳарлайдиган (кислота ва ишқорлар, уларнинг кучли эритмалари) моддалар қайд этилади.
Турмушда ишлатиладиган кимёвий ашёлар туркумига косметик, яъни пардозандоз воситалари киради. Турли лосьон одеколон соч ва тирноқ бўяйдиган воситалар таркибида асаб тизимига салбий таъсир кўрсатадиган бутил спирти бўлади. Бу моддалар ичга кирганида организмни заҳарлаб, нафас олиш аъзолари ва юрак фаолиятини бузиши мумкин. Турмушда, уй ва боғ ҳашоратлари, каламуш ва сичқонлар, пашша, чивин, суваракларга қарши ишлатиладиган инсектицид, зооцидларга хлорофос ва карбофос ва бошқалар киради. Кундалик ҳаётимизда куп ишлатиладиган 80% сирка кислотаси (сирка зссенцияси), хлорид, карбод оксолат кислоталари ва бошқа ўювчи ишқорлар ҳам оғир заҳрланишларга олиб келиши мумкин.
Маҳаллий таъсир кўрсатадиган моддалар туркумига сульфат, хлорид, симоб тузлари ва бошқа кислоталар, уларнинг буғлари, аммиак, ишқорли моддалар, фтор, хлор сақловчи бирикмалар киради. Кучли кислота ва ишқорлар организмга кирган заҳотиёқ, оғиз, ҳалҳум, нафас-йўллари қаттиқ оғрийди, шиллиқ пардалар куйганида шишиб кетади, кўп миқдорда сўлак ажрала бошлайди, бемор ютина олмайди, сўлак нафас йўлига кетиб, нафас олиш қийинлашади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида зараркунанда ҳашоратлар, каналар, ке-мирувчилар, чувалчанглар, шиллиқуртларни қириш, ўсимликларнинг замбуруғ касалликларига қарши курашиш, бегона ўтларни йўқотиш, ўсимлик барглари, ортиқча гуллар, тугунчаларни тўкиш ва сувсизлантириш мақсадида ҳам бир қатор пестицидлар заҳарли моддалар ишлатилади. Бу моддалар белгиланган меъёрда ва қаттиқ назорат остида ишлатилмаса, нафақат одам, балки ҳайвонлар учун ҳам ниҳоятда зарарли ва заҳарлидир.
Йилнинг иссиқ пайтлари, айниқса, баҳор, ёз, куз ойларида кўпчилик одамлар дала, боғ, тоғларга чиқиб, ўзлари яхши билмаган ҳолда ҳар хил ўсимликлар, қўзиқоринлар териб, шифокорлар маслаҳатисиз турли дори-дармонлар тайёрлашади, қишда эса, нотўғри сақланган дон, нўхот маҳсулотлари, картошка ва бошқаларни истеъмол қилиб, заҳарланишади. Бундан ташқари турли ҳайвонлар (ит, мушук, тулки, бўри)нннг тишлаши, ари, қорақурт, чаёқ заҳарли илонлар чақиши ёки дарё, қўлдан тутилган балиқларнинг уруғи-увилдириқларини истъемол қилишлари оқибатида қам заҳарланиш мумкин.
Маълумки, турмушда, саноатда, халқ хўжалигининг кўплаб объектлари, корхонадари, шунингдек, сув тўплаш ва тозалаш иншоотлари, аэрация бекат-ларида кўплаб кучли таъсир қилувчи кимёвий заҳарловчи моддалар (КТҚКЗМ) хлор, азот, нитролактил, аммиак, углерод оксиди, уч хисса хлорли фосфор, фторли водород, ишқор, синиль кислота ва бошқалар кенг ишлатилади.
Демак, бир қатор халқ хўжалиги соҳаларида КТҚКЗМлар ишлаб чиқариш, омборларда сақлаш, улардан совутгич (хладагент) сифатида фойдаланиш, бу моддалар қоғоз қоплар, ёғоч бочкалар, цистерналарга солиб, баъзан очиқ юк машиналари, темир йўл транспорти воситаларида бир манзилдан иккинчи манзилга ташилади. Шундай пайтларда тасодифий равишда рўй берган фавқулодда ҳодисалар (ер силкиниши, ёнғин чиқиши, автомобиль ёки темир йўлдаги ҳалокатлар, техника хавфсизлиги қоидалариниг бузилиши) оқибатида авариялар содир бўлиши, турли заҳарловчи моддаларнинг ён-атрофга оқиб, сочилиб кетиши нафақат ҳаво, атроф-муҳитни булғаши, балки ўша жойдаги аҳолини ҳам заҳарлаши мумкин.
Кўриниб турибдики. кўз олдимизда кимёвий шикастлашнинг иккиламчи ўчоғи пайдо бўлди. Бундан фарқли ўлароқ, нопок кимсалар томонидан қўпорувчилик мақсадларида заҳарловчи моддалар ишлатилганнда бирламчи кимёвий шикастлаш ўчоғи вужудга келади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам шикастла-ниш ўчоғи, одатда заҳарловчи моддалар тўкилиб сочилган зонага, шунингдек, уларнинг ҳиди, буғи ён-атрофга тарқалаётган зоналарга бўлинади, Табиийки, заҳарловчи моддаларнинг тўкилиши, сочилиши мумкин бўлган ҳудудларшшг кзтта-кичиклиги, таъсир этиш муддати, давомийлиги, яъни шикастлашнинг барқарорлиги заҳарловчи моддалар келтирадиган офат, оқибатларнинг энг муҳим хусусиятидир. Демак, шикастланиш миқдори ва миқёси аҳолининг мазкур заҳарловчи моддадан ўзини нечоғлик ҳимоя қилишга руҳан, маънан, жисмонан тайёргарлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун бу заҳарловчи моддаларнинг баъзи хоссалари ҳақида тегишли маълумотга эга бўлишлари зарур деб ҳисоблаймиз.
Қайнаш даражаси 20" С гача бўлган КТҚКЗМлар (углерод оксиди, аммиак, олтингугурт ангидриди), одатда тез буғланиб кетади. Шунинг учун ҳам улар тўкилган сочилган ҳудудларда заҳарлаш барқарорлиги унчалик катта бўлмайди. Вақт жиҳатдан заҳарли модданинг бевосита тўкилиб сочилган пайтидан бир оз ортиқроқ муддат заҳарлаш кучи таъсири сақланиб қолади. Бундай моддаларнинг ҳиди, буғи, шунингдек, уларнинг хавфли концентрациядаги буғлари модда тўкилган жойдан анча узоқ (бир неча километргача) массофада ҳам сезилиши мумкин.
Қайнаш даражаси 20 С дан юқори бўлган КТҚКЗМлар (уч хисса хлорли фосфор, олтингугурт углероди) аксинча жуда секин буғланади. Шунинг учун ҳам заҳарловчи моддалар тўкилган сочилган ҳудудларда заҳарланиш барқарорлиги узоқ вақт (бир неча соатгача) давом этади. Бундай моддаларнинг ҳиди, буғи хавфли концентрацияларда унча узоқ бўлмаган (бир неча юз метргача, камдан-кам ҳолларда эса, бир неча километргача) масофага тарқалади, холос.
КТҚКЗМларнинг одамларга шикаст етказувчи таъсири кишининг терисига сачраган суюқ томчи тарзида бўлсада, унинг буғланиши нафас олишга салбий таъсир қилиши мумкин. Бу моддалар ўзларининг заҳарлаш хоссалари жиҳатидан ҳам, асосан организмга умумий, шунингдек, бўғувчи сифатида таъсир кўрсатадилар. Бундай ҳолатда: бош оғриши ва айланиши, кўз олди қо- ронғилашиши, қулоқ шангиллаши, умумий аҳволнинг ёмонлашиши, кўнгил айниши, қусиш, ҳарсиллаб нафас олиш кузатилади. Заҳарланиш даражаси кучли бўлганида шикастланган одамни титроқ босиши, унинг ўзидан кетиб қолиши, ҳатто ҳаётдан кўз юмиши ҳам мумкин.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аҳоли зич яшайдиган жойларда бу моддаларнинг заҳарлаш барқарорлиги ён-атрофи кенг, очиқ жойлардагидан кўра кўпроқ бўлади.Тўкилган-сочилган заҳарловчи моддаларнинг тез буғланишига ғир-ғир эсган шабада, очиқ жой қўл келгани туфайли аҳоли зич яшайдиган маконларда буғланиш жараёни аста-секин кечади. Бундан ташқари аҳоли яшайдиган сердарахт жойлар, ишлаб чиқариш корхоналаридаги ерости иншоотлари, коммуникацион туннел, ертўла, йўлакларда ҳам заҳарловчи мод-даларнинг таъсири узок вақт сақланиб қолади.
Юқорида айтилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, турмушда, сано атда кенг қўлланиладиган КТҚКЗМлардан айримлари, хусусан, хлор ва аммиак ҳақида қисқача маълумотлар беришни лозим топдик. Зеро уларнинг бир-бирларига бутунлай қарама-қарши хусусиятларини эътиборга олиб, улар билан шикастланганда қандай аниқ ва дадил хатти-ҳаракатлар қилиш зарурлиги му-аммоси ҳам ўз-ўзидан маълум бўлади.
Хлор одатдаги шароитда ўткир кўланса ҳидли сарғиш-яшил газ бўлиб, ҳаводан 2,5 баравар оғир, 34 С ҳароратда суюқ ҳолатга ўтади. +20 С ҳароратда (бир ҳажм сувда икки ҳажм хлор) органик эритувчиларда ҳам яхши эрийди. Кучли оксидловчи модда: маъданлар, кўпчилик номаъдан ва органик моддалар билан ўзаро реакцияга киришади, уларни занглатади. Бўғувчи таъсири бор. Ҳаводаги мумкин бўлган миқдори 0,03 мг/м.куб. Агар модданинг миқдори 10 мг/м.куб. бўлса, инсон организмига салбий таъсир этади, мивдори 2500 мг/м.куб. ташкил этса ўлимга олиб келиши мумкин.
Хлор нафас олиш йўлларини қичиштиради, ўпкани шиширади, юқори даражада қуюқлашгани эса ўлдиради. Заҳарланганлик белгилари: коньюктивит (кўз жилдининг, шиллиқ пардасининг яллиғланшш), танглай ва томоқнинг қи-зариши, азоб берадиган қуруқ йўтал, шилимшиқ ва қон аралаш балғам ажра-лиши, бадан кўкариши, хушдан кетиш. Терига таъсир қиладиган: қизариш, эк-зема. Шунингдек, мувозанатнинг номутаносиблиги (коордшациянинг бузилиши) кузатилади.
Бундай ҳолатда шикастланган одамни хавфсиз жойга олиб чиқиш, суньий нафас олдириш, намланган кислород бериш, иситиш, юз-кўзи, оғиз-бурни, терисини 2% ли ичимлик сода, ишқорли эритма билан ювиш, унга газниқоб кийдириш, респиратор, пахта-дока боғламидан фойдаланиш зарур.
Аммиак одатдаги шароитда ўткир новшадил (нашатир) спирти ҳиди бор рангсиз газ, ҳаводан енгил. 33 С ҳароратда ёки юқори босимларда осонгина суюқ ҳолатга ўтади. Сувда яхши эрийди ва кислород муҳитида ёнади. Аммиак билан ҳавонинг қуруқ аралашмасида (агар ҳарорат 18 С, аралашма таркибида 16-28% атрофида аммиак бўлса) кучли портлаш рўй беради. Шунингдек, аммиак бўғувчан бўлиб, асаб тизимига қаттиқ таъсир этади.
Аммиак газининг одамлар яшайдиган ҳаводаги мумкин бўлган миқдори 0,04 мг/м.куб. энг кўгга билан 0,2 мг/м.кубга теег. Агар газнинг миқцори 40-80 мг/м.куб. бўлса, кўз ёшланади, нафас олиш йўллари қаттиқ ачишади.
Газнинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган миқдори 1500-2700 мг/м.кубга тенг бўлиб, унинг сувдаги 10% эритмаси новшадил (нашатир) спирти деб ном-ланади, 18-20% эритмаси эса, аммиакли сув деб айтилади.
Суюқ аммиак гази саноат миқёсидаги совутгичларда созутувчи модда сифатида ишлатилади. Аммиак гази жойларда сақлаш ва маълум масофага та-шиш учун сиқилган ҳолда 6-18 кг/см.куб. босимга эга бўлган металл идишларда олиб борилади. Аммиак билан шикастланганда ҳам кўз оғриши, ёш оқиши, йўтал нафас қисиши, бош айланиши, юракнинг тез уриши, қусиш, ҳиқичоқ тутиши, мушакларгагаг тиришиб-тортишиши кузатилади.
Бундай ҳолатда шикастланган одамни хавфсиз жойга олиб чиқиш, сунъий нафас олдириш, намланган кислород бериш, юз-кўзи, оғиз-бурни, терисини 2%ли борат, лимон ёки сирка кислотаси билан ювиш, унга газниқоб кийдириш, респиратор, пахта-дока боғламидан фойдаланиш зарур.
Умуман сўнгги йилларда жаҳон миқёсида террорчилик ҳаракатларининг тобора авж олаётганлиги, кўплаб бегуноҳ одамларнинг нобуд бўлаётганлиги бизни доимий огоҳлик ва хушёрликка чорлаши бежиз эмас. Сабаби, бундай ҳаракатларда кучли таъсир қилувчи кимёвий заҳарловчи моддалар КТҚКЗМларнинг қўлланилаётганлиги ниҳоятда хавфлидир. Бу эса, ўз навбатида биринчи белгилари келиб чиқиши номаълум бўлган томчилар, тутун ва туманларнинг, ўзига хос ҳид, заҳарлашшшинг бошланғич кўринишлари пайдо бўлиши ва ниҳсят, кимёвий разведка ва назорат асбобларининг кўрсаткич-ларидир.
Шундай экан, кучли хафвли кимёвий модданинг қўлланилганлиги тўғрисида ахборотни эшитгач (уни албатга, радио ва телевидние каналлари, ҳаракатдаги машиналарга ўрнатилган овоз кучайтиргичлар ёрдамида беришади), кечиктирмай дарҳол газниқобларни кийиб олиш тавсия этилади. Улар бўлмаган вақтда респиратор, пахта-дока боғлами ёки сувда намланган рўмол, шарф, сочиқлардан фойдаланиш мумкин. Сўнгра дераза ва дарчаларни зичлаб ёпиш, иситиш ва маиший электр асбобларини ўчириш ҳамда ваҳимага тушмай уйдан чиқиш лозим. Кўп қаватли уйларда яшовчилар яхшиси лифтдан фойдаланмаганлари маъқуд чунки зарарланган ҳудудларда электр энергияси бундай вақтларда ўчириб қўйилади. Фақат маҳалий фавқулодда вазиятлар бошқарма (бўлим)лари томонидан курсатилган йўналишларда, агар ҳаракат йўналиши кўрсатилмаган бўлса, шамол йўналишига кўндаланг равишда ҳаракат қилиш керак.
Зарарланиш ҳудудини ташлаб чиқиб кетишнинг иложи бўлмаса, тезликда хонадон ичидан паноҳ топиш лозим. Бунинг учун дераза ва эшикларни ёпишқоқ тасма ёки пластир билан, шамол кирадиган барча тешикларни эса. қоғоз ёрдамида ҳаво кирмайдиган қилиб ёпиш зарур. Шунингдек, эшик ва деразаларни намланган чойшаб билан тўсиб қўйиш даркор.
Зарарланган ҳудудда тез, чаққонлик билан ҳаракат қилиш лозим. Аммо зинҳор чопиш ва чанг кўтариш, атрофдаги буюмларга тегиш, учраши мумкин бўлган суюқлик томчилари ёки нотаниш кукунсимон моддаларни босиш керак эмас. Мабодо уларга тегиб кетгудек бўлинса, дарҳол қоғоз, латта ёки дастрўмол ёрдамида артиб ташлаш жоиз. Шикастланган одамларни зарарланиш худудидан хавфсиз жойга олиб чиқилгандан сўнг, уларнинг устки кийимларини ечиб, хонадан ташқарисида қолдириш (санитар ишловидан ўтказиш), юз-кўз, оғиз-бурунни тоза сув билан яхшилаб совунлаб ювиш, чайиш даркор.
Биологик хавфли моддалар (БХМ) қўлланилганда мураккаброқ вазият юзага келади. Сабаби, бундай моддалар ишлатилганлиги дарҳол сезилмайди. Ташқи муҳит таъсирига чидамли, ўзаро мулоқотда ёки ҳаво-томчи йўли билан юқадиган, даволаш анча қийин бўлган хавфли юқумли касалликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган БХМларни қўллаш эҳтимоли кўпроқдир.
Одамларнинг БХМ билан зарарланиши бундай моддаларнинг инсон ор-ганизмига нафас олиш аъзолари, ошқозон-ичак йўли, шиллиқ пардалар (оғиз, буруқ кўз ва б.), шикастланган тери қоплами орқали тушиши йўли билан содир бўлиши мумкин.
БХМнинг нафас олиш йўллари орқали организмга киришининг олдини олиш учун пахта-дока боғлами, респираторлар ёки газниқоблардан фойдаланиш зарур. Шунингдек, чекишдан воз кечишга тўғри келади. БХМнинг организмга ошқозон-ичак йўли билан тушишининг олдини олиш учун фақат қайнатилган сув ичиш, энг оддий шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, овқатга БХМ қўлланилиши эҳтимоли бўлмаган жойларда махсус иссиқликк ишловидан ўтказилган маҳсулотларни ишлатиш тавсия этилади.
Йирик шаҳарлар аҳолиси ўз хонадонларида армиядаги каби "Огоҳлик жомадони" тайёрлаб қўйсалар фойдадан холи бўлмайди. У фақатгина террор-чилик ҳаракатлари содир этилган вақтда эмас, балки ёнғин чиққанда, техноген (айниқса, кимёвий) аварияда ҳам қўл келади. Оиланинг барча аъзолари учун аввалдан газниқоб ёки респираторлар ғамлаб қўйилгани маъқул. Афсуски, БХМларнинг барча турларидан муҳофаза қилувчи универсал газниқоблар мавжуд эмас. Шунинг учун яхшиси ГП5, ГП7 русумидаги газниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади. Кўзойнак тақувчилар учун ПФМ1 русумидаги газниқоб (унинг ойнаси катта бўлганлигидан, кўзойнакни ечишга ҳожат қолмайди) тўғри келади. Шуни доимо ёдда тутиш лозимки, кўпчилик газ-ниқоблардан ёнғин вақтида фойдаланиб бўлмайди. Чунки улар ис газидан муҳофаза қилмайди. "Огоҳлик жомадони"га енглари манжетли зич тўқилган материал (яхшиси юпқа бризент)дан тайёрланган костюм, бош кийими, қалин қўлқоп, пайпоқ ва қўюют узун ботинка ёки этик ҳам солиб қўйилгани маъқул. Инсон оғирлигига дош бера оладиган иложи борича ёнмайдиган, металл илмоқли қалин арқон электр фонари, пичоқ, кичик радиоприёмник бўлса ундан ҳам яхши.
Ҳар бир хонадонда оддий дезинфекцияловчи воситалар: монохлорамин водород перекиси, спирт, калий перманганат (марганцовка) бўлса зарар қил-майди.
Одам заҳарланганида кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам.
Эаг аввало кучли заҳарли моддалар кўп ишлатиладиган муассаса ва кор-хоналарда зарур дори-дармонлар мавжуд бўлган биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш дори қутичаси (аптечкаси) бўлмоғи зарур.
Заҳарловчи модда кишининг нафас йўли орқали ички аъзоларга кирган бўлса, беморни дарҳол хавфли жойдан очиқ ҳавога олиб чиқиш, агар заҳарли модда тери орқали кирган бўлса, зарарланган жойни оқар сув билан совунлаб ювиш, сув ёхуд кучсиз ишқор эритмасига ботирилган бир парча мато билан артиш зарур.
Заҳарловчи модда кўзга тушганида сув, натрий гидрокарбонат (ичимлик содаси)нинг 2%ли эритмаси ёки борат кислотаси билан ювилади.
Заҳарловчи модда меъда-ичак йўлига кирган бўлса, беморга бир неча стаканда сув ёки калий перманганатнинг пушти рангдаги кучсиз эритмаси ичирилади ёки бармоқ билан ҳалқумни қитиқлаб, ўқчитилади, 2-3 марта қус-тирилади. Кейин ярим пиёла илиқ сувга 2-3 ош қошиқ фаоллаштирилган кўмир (20 - 25 мг) ёхуд 40-50 дона карболен таблеткаси солиб ичирилади. Шундан сўнг эса, ярим стакан сувга 20 мг магний сульфат ёки натрий сульфат аралаштириб, тузли сурги ичирилади.
Заҳарланган кишининг нафас олиши қийинлашганда пахтага аммиак (новшадил спирти) эритмаси шимдириб, эҳтиётлик билан ҳидлатиш, нафас тўхтаб қолгудек бўлса, тезлик билан сунъий нафас олдиришга киришмоқ зарур. Беморга суньи нафас олдириш учун уни очиқ ҳавога олиб чиқиш, киймининг тугмачаларини ечиб, оғиз-бурнини шилимшиқлардан тозалаш даркор.
Биринчи тиббий ёрдам. Тиббий ходим етиб келгунча ис теккан одамни иложи борича соф ҳавога олиб чиқиш, новшадил спирти ёки арчилган пиёз ҳидлатиш, кўкрагини уқалаш, кўрпага ўраш, атрофига иситгич қўйиш, аччиқ, қайноқ чой ёки қаҳва, қатиқ ичириш зарур.
Бунинг учун ҳам ҳар бир фуқаро ишлаб чиқаришда бўлган ва фавқулодда ҳолатларда кенг қўлланиладиган шахсий, индивидуал аптечка (АИ- 2)нинг тузилиши ва ишлатилиш билан яқиндан таниш бўлмоғи лозим.
Индивидуал аптечка (АИ-2)да радиофаол заҳарловчи моддалар ва бактериал воситалардан шикастланишнинг шахсий муҳофазаси учун мўлжалланган зарур тиббий воситалар мавжуддир. У етти хонали пластмасса қутичадан иборат. Шу хоналарда тиббий воситалар солинган махсус пеналлар бор.
№1 хона - оғриққа-қарши восита жойланган тюбик-шприц учун;
№2 хона - фосфор органик заҳарловчи моддаларга қарши қизил рангли 6 та антидот (зиддизаҳар) учун. Муҳофаза мақсадида 2 таблетка ичилади. За-ҳарланишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлганида эса, яна битта таблетка ичилади.
№3 хона - чўзинчоқ пеналда бактерияларга қарши №2 воситадан жаъми 15 та таблетка бўлади. Булар радиацион нур таъсир эттанидан сўнг меъда-ичак фаолияти бузилган пайтда ичилади; дастлаб 7 та таблетка, кейин 2 кеча-кундуз мобайнида ҳар куни 4 таблеткадан ичилади.
Бактерияларга қарага №2 хонадаги восита юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида ичилади, чунки нур таъсирига йўлиққан организмнинг ҳимоя хусусияти сусайиб, шундай касалликларга берилувчан бўлиб қолади.
№4 хона - оқ қопқоқ билан беркитилган пушти рангли иккита пеналда радиациядан ҳимоя қилувчи №2 воситадан 12 та таблетка бўлади. Радиацион шикастланишдан сақланиш мақсадида "Радиацион хатар!" деган огоҳлантирувчи сигналга мувофиқ, нур таъсир қила бошлашидан 30 - 60 дақиқа олдин ёки фуқаро муҳофазаси ходимлари алоҳида тайинлаган вақтда бир йўла бта таблетка ичилади.
№5 хона - бўялмаган иккита панелда бактерияларга қарши №2 воситадан жами 10 та таблетка бўлади. Бактериал воситаларнинг юқиш хавфи туғилганида ёки касаллик юқиб, одам жароҳатланиб, куйиб қолганида шошилинч муҳофаза чораси сифатида шу таблеткадан 6 тасини, орадан 6 соат ўтгач, яна 6 тасини ичиши шарт.
№6 хона - оқ рангли панедда радиациядан ҳимоа қилувчи №2 воситадан жаъми 10 та таблетка бўлади. Радиофаол моддалардан заҳарланган жойларда ўтлаб юрган сигирларнинг сутидан фойдаланиладиган бўлса, 10 кун давомида ҳар куни бир донадан ичилади.
№7 хона - оқ рангли панеалда жами 5 та таблетка бўлиб, улар қусишга қарши воситадир. Одамнинг боши лат егани, силкинганида ёки бирламчи нур реакцияси таъсири натижасида пайдо бўлган қусишнинг олдини олиш мақсадида шу таблеткадан бир донадан ичилади.
Умуман олганда, мазкур шахсий дори қутичасидаги тиббий воситалар 8 ёшгача бўлган болаларга ва ҳар сафар катта ёшдаги кишилар дозасининг 1 /4 қисми миқдорида, 8 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга эса, 1/2 қисми миқдорида берилади. Радиациядан ҳимоя қилувчи №2 воситалар бу ҳисобга кирмайди, бу воситалар болаларга тўлиқ дозада берилади.
Қутича қопқоғининг ички томонида қайси хонада қандай тиббий воситалар борлиги кўрсатилган, шунингдек, уларни қандай ишлатиш зарурлиги ҳақида эслатма ҳам бўлади.
Фосфорли заҳарли моддалар билан шикастланганда сўлак оқиши, кўз қорачиғининг торайиши, кўздан ёш оқиши, нафас олишшгаг қийналиши, му-шакларнинг тиришиб тортишиши қайд этилганида, тиббий ходим етиб келгунича 3- 4 таблетка бесалол ичирилади ёки дарҳол тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилинади. Бундай ҳолларда кимёвий зарарланиш ўчоғига киришдан олдин шахсий индивидуал аптечка /АИ 2/ дан муҳофазавий дозада 1 таблетка (антидот- зиддизаҳар) олиб ичиб, кимёвий муҳофаза кийими, резина этик, қўлқоп ва противогаз (газниқоб) ларни кийиб олиш зарур.
Фосфорли заҳарли моддадан шикастланиш рўй берганида газниқоб кийиб олингандан кейин дарров оғир шикастланган одамга 2 доза, ўртача шикастланган одамга эса, 1 доза миқдоридаги зиддизаҳар тюбик-шприц ёрдамида мушаклари ораси ёки териси остига юборилади. Енгил даражада шикастланган одамга газниқоб кийдиришдан олдин тилининг тагига ташлаш учун шахсий аптечканинг №2 хонасидаги қизил рангли пшалдан 2 таблетка зиддизаҳар олиб ичирилади ёки тюбик-шприц ёрдамида 1 доза зиддизаҳар юборилади. Сўнгра бадан терисининг очиқ жойлари кимёвий моддага қарши шахсий, индивидуал пакет /ИГШ/ даги махсус суюқлик билан қисман санитария ишловидан ўтказилади. Бундай мақсадларга ИПП-8, ИПП-9 ва ИПП-10 лардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин.
Газниқоб кийиб олинган бўлса, пакетни очиб, тампонни суюқлик билан ҳўллаш ва бадан терисининг очиқ жойлари, бўйин ва қўлларни, кийим ёқаси ва енг учларининг баданга тегиб турган жойлари, шунингдек, газниқобнинг юз қисмини ҳам артиш зарур.
Газниқоб кийилмаган бўлса, кўзни маҳкам юмиб, юз ва бўйин терисини махсус суюқлик билан ҳўлланган тампон ёрдамида артиш жоиз. Кўзни очмай туриб, унинг атрофйдаги терини қуруқ тампон билан артгач, газниқоб кийди-рилади. Сўнгра яна тампони ҳўллаб, қўл панжалари, кийим ёқаси билан енг-ларнинг баданга тегиб турадиган соҳалари артилади. Бу суюқлик билан юз те-рисига ишлов берилаётганида кўзни ниҳоятда эҳтиёт қилиш лозим.
Фавқулодда вазиятлар юз берганда аҳолининг муҳофазаси учун шахсий ҳимоя воситалари мавжуд. Шахсий ҳимоя воситалари инсон танаси ичига, те-рисига ва кийим-бошларига турли заҳарловчи, радиофаол моддалар, бактериал воситалар тушмаслигини таъминлаш учун мўлжалланган. Булар авваламбор ГП-5 ва энг янги русумдаги ГП-7 фуқаролар газниқобларидир. Ш-7 нафас йўлларини, кўз ва юзни заҳарли моддалардан ишончли муҳофаза қилади.
Бир ярим ёшгача бўлган болалар учун шахсий ҳимоя воситаси сифатида КЗД-3 махсус болалар ҳимоя камерасидан фойдаланиш мумкин. Унинг корпу-сига ўрнатилган кўриш ойнаси боланинг нима билан машғул эканлигини кузатиш имкониятини беради. Камера қўлда ва елкада кўтариб юришга мўлжалланган уни чанғи ёки болалар аравачасининг шассисига ҳам ўрнатиш мумкин Шунингдек, респираторлар ҳам мавжуд бўлиб, улар нафас йўлларини радиофаол, ишлаб чиқаришдаги ва табиий чанглардан ҳимояланиш учун ишлатилади. Улардан бактериал воситалар билан заҳарланган ерлар, аэрозол кўринишдаги ҳавога ёйилган бактериал воситаларга қарши ҳимояланишда ҳам фойдаланши мумкин . 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун катталарникидан ўлчами билан фарқ қиладиган болалар респираторлари ҳам мавжуд.
Бундан ташқари юқорида таъкидлаганимиздек, шахсий боғлам пакети (ГШИ), кимёвий моддалардан шахсий муҳофаза пакети (ИПП-8), шахсий дори қутичаси (ИА-2) ҳам муҳофаза воситалари туркумига киради.
Газнниқоб ва респираторлардан ташқари нафас олиш аъзоларини ҳимоялаш мақсадида уй шароитида оддий воситаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Уларга пахта-дока ёки сатин боғламлари, чангга қарши мато ниқоблар киради.
Терини ҳимоялашнинг оддий воситаларига эса, ишлаб чиқариш жараёнига мосланган (брезеят ёки унинг аралашмасидан тикилган махсус капюшонли плашлар, резина аралашмаси, хлорвинил билан қопланган матолардан тикилган) кийимлар киради.
Бундай мураккаб шароитларда фақат зарурат туғилсагина, бунга тегишли шарт-шароитлар бўлсагина, шикастланганларга сунъий нафас олдириш усуллари қўлланади ва улар иложи борича тезроқ даволаш муассасасига жўнатилиши шарт. Заҳарли моддалардан шикастланишга йўл қўймаслик ёки унинг оқибатларини сусайтириш мақсадида шикастланганлар санитария шиловидан ўтказилишлари зарур. Бунда уларнинг кийим-кечаклари, ҳимоя воситалари, шунингдек, барча анжомлари тегишли усуллар билан зарарсизлантирилади, яъни дегазания қилинади. Бундай санитария ишлови шароит ва заруратга қараб, қисман ёки тўллқ бўлиши мумкин.
6-БОБ. “ Фуқаро муҳофазаси бўйича аҳолини ўқитиш”
Ишчи-хизматчилар ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ўқитишдан мақсад, вазифалари ва усуллари, фуқаро муҳофазаси тузилмалари
билан машқ қилиш.
Техноген, табиий ҳамда экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, талофатларни камайтиришда ижобий кўрсатгичларга эришиш-аҳолининг барча табақаларини фавқулодда вазиятларга қанчалик тайёргарлигига, уларнинг бу соҳадаги билим савияларига чамбарчас боғлик. Шу мақсадда аҳолини барча табақаларини фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш соҳасига мунтазам ўргатилиб борилади. Уларнинг фавқулодда вазиятларга тайёрлигини текшириш мақсадида команда-штаб, тактик-махсус ва комплекс ўқув машқлари мунтазам ўтказилади.
Уч кеча-кундузгача давом этадиган команда-штаб ўқув машқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида 5 йилда бир марта, шаҳарлар ва туманларда 3 йилда бир марта ўтказилади.
Тактик-махсус ўқув машқлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда 3 йилда бир марта ўтказилиб, олти соатгача давом этади.
Икки кеча-кундузгача давом этадиган комплекс ўқув машқлари ходимлари сони 300 дан ортиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳамда 600 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида 3 йилда бир марта ўтказилади.
Бошқа ташкилотларда 6 соатгача давом этадиган машғулотлар 3 йилда бир марта ўтказилади. Умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда бошланғич ўрта ва олий касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари билан машғулотлар ҳар йили ўтказилади.
Иқтисодиёт тармоқларидаги команда-штаб ўқув машқлари.
Команда-штаб ўқув машқлари шаҳар, туман ФВДТ хизматлари, бошқарув органлари раҳбарлари ҳамда эвакуация комиссиялари, авария-қутқарув бўлинмалари ва тузилмалар бошлиқлари таркибини биргаликда ўқитиш ва тайёрлигини текширишнинг асосий шаклларидан биридир.
Команда-штаб ўқув машқларининг моҳияти шундан иборатки, барча машқ қатнашчилари аҳоли ва ҳудудлар муҳофазасини ташкил этиш, тармоқ барқарорлигини таъминлаш бўйича тармоқда авария, ҳалокат, табиий офат ёки замонавий қуроллар туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда (унинг миқёсини ва технологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) аниқ шароитдан келиб чиқиб тасарруфларидаги мавжуд куч ва воситаларни бошқариш бўйича ўз функционал мажбуриятларини бажарадилар.
Ўқув машқлари раҳбарият таркиби қарамоғидагиларни бошқаришда мустаҳкам кўникмалар ҳосил қилишга, фавқулодда вазиятлар содир бўлиш таҳдиди пайдо бўлганда, унинг ривожланишини тўхтатишда ҳамда унинг оқибатларини бартараф этишда шароитни тўғри баҳолашга имкон беради. Фуқаро муҳофазаси режасидаги тадбирларни машқ қилиш давомида қай дадражада тўғри режалаштирилганлигини баҳолаш ва замонавий қирғин воситалари қўлланганда оқибатларини бартараф этиш бўйича қарор қабул қилиш, ижрочиларга аниқ вазифалар бериш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш ўқув машқларининг мақсадидир.
Тармоқлардаги команда-штаб машқлари мустақил тадбири сифатида ҳамда юқори органлар (шаҳарда, у ўтказиладиган ўқув машқлари) таркибида ўтказиладиган тармоқ машқи сифатида ҳам олиб борилиши мумкин.
Бундай ўқув машқларини сифатли тайёрлаш ва ўтказилиб
борилиши учун мавзу, ўқув машқининг мақсади, машқ саволларини ва бошқа керакли маълумотларни ҳамда ташкилий кўрсатмаларни тайёрлаётганда фуқаро муҳофазасига оид Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамаси Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруқ ва директивалари, навбатдаги ўқув йили учун ташкилий кўрсатмалар, вазирлик ҳайъат йиғилишининг қарорлари талаблари асос қилиб олиниши зарур бўлади.
Команда-штаб ўқув машқларини ўтказишда раҳбарлар таркиби, тузилмалар сардорлари ҳамда ўқув машқига жалб этиладиган бошқа қатнашчиларнинг фуқаро муҳофазаси бўйича тайёргарлик даражаси яққол намоён бўлади ва ўз натижасини беради.
Ўқув машқига раҳбарлик. Команда-штаб ўқув машқи “бошлиқ ўз қарамоғидагиларни ўқитади” тамойилига асосан ташкил этилади ва олиб борилади. Барча ишларнинг ташкилотчиси тармоқ фуқаро муҳофазаси бошлиғи (раҳбари)дир.
Туманда команда-штаб ўқув машқини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича барча ишларнинг ташкилотчиси вилоят ҳокими-фуқаро муҳофазаси бошлиғи бўлиб, у ўқув машқи раҳбари ҳисобланади.
Ўқув машқи раҳбарининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари этиб вилоят миқёсидаги фуқаро муҳофазаси хизматлари, бошқарма бошлиқлари ёки машқга жалб этилаётган тармоқларнинг раҳбарлари тайинланадилар.
Машқнинг раҳбарият штаби - машқ раҳбарининг кўрсатмасига асосан машқни тайёрлаш ва ўтказишни ташкиллаштиради.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарият штабининг бошлиғи - машқ раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади. Туман миқёсида ўтказиладиган ўқув машқи асосий ҳужжатлари вилоят ҳокими томонидан тасдиқланиб, фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари билан келишилади.
Команда-штаб ўқув машқи кўп сонли раҳбарият, командалар таркиби, фуқаро муҳофазаси хизмати, эвакоорганлар, ички тузилмалар бўлинмалари, раҳбарлари жалб этилган йирик иқтисодиёт тармоқларида ўтказилганда, тармоқ раҳбари - фуқаро муҳофаза бошлиғи фақат машқ ўтказишга раҳбарлик қилиб, фуқаро муҳофазаси бошлиғи вазифасини бош муҳандисга ёки ўзининг муовинларидан бирига топширади.
Команда-штаб ўқув машқини бевосита тайёрлаш ва ўтказиш тадбирларини бажарадиган бир ёки бир нечта тарқоқ ҳудудларда жойлашган йирик тармокларда ўқув машқи раҳбарининг муовини (ёрдамчиси) тайинланади, раҳбарият штаби ташкил этилади ва фуқаро муҳофазаси хизмати ва тармоқ ички тузилмалар бўлинмаларининг энг яхши тайёргарлик кўрган ходимлари ҳисобидан воситачилар тайинланади.
Раҳбарият штаби ўқув машқини юқори даражада ташкил этиш ва сифатли ўтказишни таъминловчи энг кам миқдордаги зарур таркибда ташкил этилади. Унча катта бўлмаган тармоқларда раҳбарият штаби ўрнига иккита-учта одамдан ташкил топган бошқарув гуруҳи ташкил этилиши мумкин.
Ўқув машқининг раҳбари ўқув машқи ўтказиш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни ва унинг умумий мақсадини аниқлайди. Дастлабки маълумотлар - мавзу, ўқув машқининг мақсади, машқ босқичлари ва уларнинг ўқув саволлари (ҳар бир ўқитилаётган босқичда), ўқитилаётган раҳбарлар таркиби ва бошқарув органлари, фуқаро муҳофазаси хизмати, машқ давомида белгиланган тадбирларни бажаришга (ишлаб чиқариш барқарорлигини ошириш масалалари, фавқулодаа вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш) жалб этилувчи штатдаги авария-қутқарув бўлинмалари, махсус тузилмалар, машқнинг ўтказиш муддати, вақти ва жойдаги воситачилар таркиби аниқланади.
Ўкув машқи ўтказиладиган жойларни тайёрлаш борасидаги тадбирлар керак бўлганда шароитни ва ўқув-моддий базаси миқёсини тақлид қилиш учун жой ва воситаларни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Команда-штаб ўқув машқи саволларини ишлаб чиқиш учун тинчлик даврида содир бўлиши эҳтимол фавқулода вазиятларга ва ҳарбий ҳаракатлар давридаги зарарлар миқдорига жуда яқинлаштирилган кўргазмали мураккаб шароитлар яратилиши лозим. У ўқув машқининг қатнашчиларини фаол ва ташаббускорона ҳаракатларга ёндошмоғи, уларни изланишга ва мақсадга мувофиқроқ қарорлар қабул қилишга, куч ва воситалар ёрдамида маневрларни амалга оширшга мажбур этмоғи, қўйилган вазифаларни, биринчи навбатда одамларни қутқариш билан боғлиқ ишларни ўз вақтида бажариш учун барча техника ва бошқа воситаларидан тўла фойдаланишга мажбур этмоғи лозим.
Команда-штаб ўқув машқини олиб борилаётганда раҳбар унинг режа билан мутаносиб ҳолда олиб борилишига, ўқув саволларини ишлаб чиқиш ва амалий тадбирларнинг тўла ҳажмда ўтказилишига, раҳбарият таркиби томонидан қарамоғдагиларга вазифаларни тўғри ва аниқ қўйилишига алоҳида эътибор қаратмоғи лозим.
Амалий тадбирларни бажариш вақтида ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини муҳофаза қилиш бўйича ҳамда ишлаб чиқариш барқарорлигини ошириш билан боғлиқ энг муҳим эпизодларга ишлаб чиқишнинг раҳбари шахсан ўзи ўтказади.
Ўқув машқи тугагандан сўнг ўрганувчиларнинг ҳаракатини баҳолайди ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар қўяди.
Раҳбарият штаб (бошқарув гуруҳи) раҳбарининг кўрсатмасига биноан ўқув машқларини ташкил этиш, уларни тайёрлашни ва ўтказилишини таъминлайди.
Штаб раҳбарияти мажбуриятлари жумласига раҳбарнинг мулоҳазаларига асосланган ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, воситачиларни тайёрлашни ташкил қилиш, барча қатнашчиларни, ўқув-моддий базасини, бошқарув пунктларини, ўрганувчиларнинг иш жойларини, алоқа ва хабар бериш воситаларини тайёрлашни назорат қилиш, ўқув машқини олиб бориш жараёнида воситачилар ишини ташкил этади, қатнашчиларнинг ҳаракатларини умумлаштиради ва баҳолайди, хабарлар (сигнал)нинг берилиши ва унинг жойларга туғри ва аниқ етказилишини назорат қилади, шароитдан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш, уларни расмийлаштирилиш ишларини олиб боради.
Машқ раҳбарининг маърузасида мавзу ва ўқув машқи масалалари, қатнашчиларнинг таркиби, улар ҳаракат қилган шароит эслатиб ўтилади. Сўнгра раҳбарият ва сардор-бошлиқлар таркибининг иши, уларнинг тез ва моҳирона қрорлар қабул қила олиш маҳоратлари, қарамоғдагиларнинг ҳаракатларига раҳбарлик қилишларига ҳамда ўқув машқи масалаларини ишлаб чиқиш ва машқ мақсадига эришишнинг тўлалигига баҳо берилади.
Муҳокамани иш харитаси, тасвирий чизмалар, графиклар, жадваллар, қисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатлар намойиш қилиш орқали олиб борилади.
Умумий муҳокамагача ўқув машқида қатнашган ФВДТ хизматлари ва тузилмаларининг қисман муҳокамалари ўтказилиши мумкин. Уларни раҳбарнинг ўринбосарлари ва воситачилар ўтказадилар.
Фуқаро муҳофазаи махсус- тактик ўқув машғулотлари ва қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ташкил этиш, ўтказиш.
Ўқув машқларини ташкил этиш асослари. Тактик-махсус машқлари - фуқаро муҳофазасининг ҳарбий ва махсус бўлинмалари ҳамда авария-қутқарув тузилмаларининг амалий ишларни бажаришга ўргатиш, табиий ва техногея хусусиятли вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратиш асосий шаклидир.
Унинг асосий мақсадлари;
- сардор-бошлиқлар таркибининг авария-қутқарув ва шошилинч ишларни ва аҳолини муҳофаза қилишни ташкил этиш, тузилмаларни бошқариш ишларида амалий кўникмаларни такомиллаштириш;
- тузилмаларни ҳамда авария-қутқарув бўлинмаларини аҳолини муҳофаза этиш тадбирларини мустақил равишда бажариш ҳамда бошқа тузилмалар, қидирув-қутқарув хизмати бўлинмалари, фуқаро муҳофазаси хизматлари билан биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлаш;
-аҳолини фавқулодда вазиятлардан ва замонавий қирғин воситаларини қўлланганда унинг оқибатларидан муҳофаза қилишнинг энг самарали усулларини қидириб топиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, фуқаро муҳофазаси бошлиқлари, вазирликлар, бошқарма ва ташкилотларнинг қарорларига биноан тузилмалар ҳаракатлари бўйича меъёрий ҳужжатлардаги айрим ҳолатларни текшириш мақсадида тажриба-тадқиқот тактик-махсус ўқув машқларини ўтказиш.
Уларда кучли вайронагарчиликлар, ёнғинлар, сув босишлари, радиоактив ва кимёвий зарарланиш шароитида, сардор-бошлиқлар таркиби, авария-қутқарув тузилмалари ва бошқа шошилинч ишларни олиб боришга мўлжалланган тезкор тузилмаларнинг моҳирона ҳаракатини талаб этувчи мураккаб ва ибратли шароит яратилмоғи зарур.
Ўқув машқлари унинг миқёси ва ўргатилаётганларнинг таркибига боғлиқ ҳолда белгиланган талабларга мувофиқ махсус кийим-бош, техника ва ускуналар билан жиҳозланиб, ўқув машқларига тўла бутланган шахсий таркибда олиб чиқиладиган тузилмалар, командалар, гуруҳлар ва бошқа бўлинмалар билан олиб борилади.
Умумий вазифаларни бажарувчи тузилмалар билан ўқув машқлари одатда, хизмат тузилмалари билан биргаликда ўтказилади. Масалан, қутқарув отряди (команда, гуруҳ) билан биргаликда санитар дружиналар (постлар), разведка, жамоат тартибини сақлаш, ёнғинга қарши кураш, панажойларга хизмат кўрсатиш гуруҳлари иштирок этишлари керак. Фуқаро муқофазаси хизматларидан жалб этиладиган тузилмаларнинг сони ўқув машқи мавзусига тўлиқ мақсадларига, характери, авария-қутқарув ва шошилинч ишларнинг ҳажмига боғликдир. Агар фуқаро муҳофазаси хизматларининг бирор-бир (махсус) тузилмаси у ёки бу сабабга кўра объект тактик-махсус ўқув машқига жалб этилмаган бўлса, навбатдаги комплекс ўқув машқигача у билан албатта мустақил тактик-махсус ўқув машқи ўтказилиши керак.
Ҳудудий тузилмалар ва қутқарув отрядлари билан махсус-тактик машқларни тайёрлаш ва ўтказиш учун раҳбарият штаби тузилади. Бўлинмалар, гуруҳлар ва бошқа тузилмалар билан бошқарув гуруҳи ташкил этилади, тузилмалар ва тақлид бўйича раҳбарнинг ёрдамчилари (воситачилар) тайинланади. Айрим ҳолларда раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази (РТТМ)нинг ўқитувчилари жалб этилиши мумкин.
Ўқув машқи рақбарининг мажбуриятлари ўкув машқини тайёрлашда:
-тегишли меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни (қонунлар, қарорлар, йўриқномалар) ўрганиш, тузилмаларнинг тайёргарлик ҳолатини таҳлил этиш, дастлабки маълумотларни яъни мавзуни, ўқув машқининг мақсадини, ўтказиш муддатини, ўқув босқичи ва саволларини, жалб этилаётган тузилмаларнинг сони ва таркибини, ўқув машқи ўтказиладиган ҳудудни, тақлид воситаларини, моддий-техник таъминот масалаларини аниқлаш;
-машқ ўтказиладиган ҳудудларни тайёрлаш тартибини, қандай кучлар билан қандай муддатларда улар тайёр бўлиши лозимлигини белгилаш;
-ўринбосарлар, ёрдамчилар, воситачилар ва барча қатнашчиларни тайёрлашни ташкил этиш. Сардорларни авария-қутқарув ишлари олиб борилаётганда бошқарувни моҳирона ташкил этишга ўргатиш.
ўқув машқи олиб борилаётганда:
-қарорлар ва берилган фармойишларни, уларнинг шахсий таркиб томонидан бажарилиш даражаси ва сифатини таҳлил этиш;
-қўйилган ўқув мақсадларига эришиш учун шароитни мураккаблаштиришга раҳбарлик қилиш;
-хавфсизлик чоралари ва экологик талабларга риоя қилишни назорат этишни амалга ошириш;
- ўқув машқи тугагагандан сўнг муҳокама ўтказиш, бўлимлар ва тузилмалар шахсий таркиби ҳаракатларини баҳолаш.
Раҳбарият штаби зиммасига ўқув машқини тайёрлаш ва ўтказиш, ҳаракат ҳудудини жиҳозлаш бўйича ҳужжатларна ишлаб чиқиш ҳамда ўқув машқи тугагандан сўнг тузилмаларни йиғиш ва уларни доимий иш жойларига қайтаришни, амалий ишлар олиб борилган ҳудудни тартибга келтиришни назорат этишни амалга ошириш юкланади.
Ўқув машқини тайёрлаш ва ўтказишнинг моддий-техник таъминоти тузилмаларни зарур техника, ёқилғи-мойловчи материаллар, тақлид воситалари ва бошқа материаллар, талабдаги заҳираси бўлган махсус жиҳозлар билан таъминлаш, овқатланишни ташкил қилишдан иборатдир.
Ҳақиқатга яқинлаштирилган шароит яратиш учун сув босиш, кимёвий зарарланиш ва радиоактив ифлосланиш зоналари белгиланади, вайроналар, ёнғинлар, коммунал-энергетика тармоқларидаги ҳалокатлар, тошқинлар (отилиб чиқиш) тақлид қилинади.
Тақлид бошқариладиган, уни тайёрлаш ва ҳаракатга келтиришга кўп вақт ва катта маблағ талаб қилинмайдиган бўлиши керак. Бунинг учун тақлид бўйича ўқув машқи раҳбарининг ёрдамчиси ихтиёрига зарур миқдордаги шахсий таркиб, техника ва моддий бойликлар ажратилади. У тақлид режасини тузади, ўқув машқи олиб бориладиган ҳудудни зарур ускуналар билан жиҳозлайди, хавфсизлик чораларига риоя этилишни кўзда тутади ва назорат қилади.
Ўқув машқини тайёрлаш.
Тайёргарлик талбирларининг мазмуни ва ҳажми ўқув машқи миқёси ва мақсадига, ўқув машқига жалб этилаётган тузилмаларнинг таиёргарлик даражасига, уларнинг моддий-техник таъминотига ҳамда машқ олиб бориладиган ҳудуднинг ҳолатига боғлиқ.
Ўқув машқини тайёрлашда қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилади:
-ўқув машқини тайёрлаш ва ўтказиш қақида буйруқ;
-ўқув машқига тайёргарликнинг тақвимий режаси;
-ўқув машқини ўтказиш режаси;
Ўқув машқини тайёрлаш ва ўтказиш ҳақидаги махсус буйруқ ишлаб чиқилади. Буйруқда:
-ўқув машқини ўтказиш муддати ва ўрганувчилар таркиби;
-сардор-бошлиқлар ва бошқа қатнашчилар таркибини тайёрлаш тартиби;
-амалий иш бажариладиган ҳудудларни тайёрлаш ҳамда иш ҳажми ва масъул ижрочилар;
-моддий-техник таъминот, шу жумладан моторесурслар, ёнилғи, тақлид воситалари;
-ўқув машқини ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар аниқ белгиланган бўлиши лозим.
Тақвимий режада:
-раҳбарнинг ёрдамчисини, сардор-бошлиқлар ва тузилмаларнинг барча шахсий таркибини тайёрлаш борасидаги тадбирлар;
-ҳужжатлар рўйхати, уларни ишлаб чиқиш муддати ва бунинг учун масъул шахслар;
-ўқув машқи ва тақлид ҳудудини тайёрлаш борасидаги гадбирлар;
-алоқа ва хабар бериш хизматини ташкил этиш масалалари ёритиб берилади.
Тақвимий режа тармоқ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ўқув машқини ўтказиш услуби.
Ўқув машқини шахсий таркибга хабар бериш ва йиғиш, техникани олиб бориш ва уларнинг ҳаракатга тайёрлигини текшириш керак.
Тактик вазифалар (буйруқлар, кўрсатмалар)ни ёки шартли топшириқни топширгандан сўнг сардорларга олинган вазифани тушуниб олиши, шароитни баҳолаши, қарор қабул қилиши ва қарамоғидагиларга вазифа бериши учун зарур бўлган вақт берилади.
Тузилмалар сардорларининг қутқарув ишларини ташкил этиш борасидаги қарорини ўқув машқи раҳбари эшитиб кўради ва тасдикдайди. Бунда асосий эътиборни унинг мақсадга мувофиқлиги ва вужудга келган шароитга тўғри келишига, куч ва воситалардан фойдаланишнинг самарадорлигига, берилган вазифани бажариш учун белгиланган муддатларнинг реаллигига, вазифанинг аниқ қўйилишига, бошқарув ва мувофиқлашувни ташкил қилиш усулларига қаратиш лозим.
Тузилмалар ўртасидаги доимий ва яқиндан ўзаро ҳамкорликни ҳам эсдан чиқариш мумкин эмас. Бу нарса, шу лаҳзаларда фалокатга учраган одамларни қутқариш ва муҳофаза қилиш бўйича энг муҳим вазифаларни ҳал этаётган бўлинмалар манфаатлари йўлида амалга оширилиши ва қўллаб-қувватланиши лозим.
Ўқув машқи авария-қутқарув ишлари ниҳоясига етганлигини эълон қилиш билан якунланади.
Машқ якунида раҳбар шахсий таркиб ва техникани текшириш, ўқув машқи олиб борилган ҳудудни тартибга келтириш ҳамда муҳокама ўтказиш жойи ва вақти ҳақида кўрсатма беради.
Ўқув машқи муҳокамаси.
Бу ўқув машқининг якуний қисмидир. Унинг мақсади ҳар тарафлама таҳлил қилингандан сўнг якун ясаш, ўқув мақсадларига эришиш ва вазифаларнинг бажариш даражасини аниқлашдир.
Муҳокамани олдиндан тайёрлаб қўйилган материаллар ва воситачилар томонидан ўқув машқи давомида тузилмалар ҳаракати тўғрисида аниқ эришилган натижаларини такдим этилган маълумотлар асосида раҳбар ўтказади.
Муҳокаманинг бошида мавзу, ўқув машқининг мақсади, тактик ўқув машқи мавзусига тегишли раҳбарият ҳужжатларининг асосий талаблари баён этилади. Сўнгра тузилмалар шахсий таркибининг ўқув машқи аниқ ҳаракатлари муҳокама этилади. Бунда асосий эътиборни:
-қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқлиги, авария-қутқарув бўлинмаларининг ташкил этилишига қўйилган вазифаларнинг аниқлиги ва ўз вақтидалиги;
-разведкани олиб бориш ва унинг натижалари;
-ўқув машқига жалб этилган барча тузилма ва бўлинмалар ўртасида узлуксиз ҳамкорликни ушлаб туриш;
-тузилмаларнинг белгиланган ҳудудга қараб ҳаракат қилишининг ўз вақтидалиги ва уюшганлиги;
Бажарилган амалий ҳаракатлар натижалари, механизация ва техника воситаларидан фойдаланишнинг самарадорлиги, моддий-техник таъминотнинг ўз вақтидалиги ва сифати, техника хавфсизлиги талабларига риоя қилишига қаратилади.
Муҳокама сўнгида раҳбар ўқув мақсадларига эришиш натижасини аниқлайди, тузилмаларнинг ҳаракатларига аниқ баҳо беради ва камчиликларни айтиб, бундан кейин тузилмаларни тайёрлашда нималарга эътибор бериш кераклигини кўрсатади.
Комплекс ўқув машқларида:
-объектларда ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилмаган шароитда тегишли сигнални олишдан тортиб, авария-қутқарув бошқа шошилинч ишларни ўтказиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар оқибатларини бартараф борасидаги фуқаро муҳофазаси тадбирлари комплекс қилиб чиқилади;
-олиб бориши зарур бўлган ишларни амалга ошириш масалаларида ўтказилган тадқиқотлар натижаларига, эришилган даражага берилган баҳога қараб ўрганиб чиқилади. Режани тадқиқотлар бошчилигида бош мутахассислар, тадқиқот раҳбарлари ўрганиб чиқадилар.
Биринчи йўналиш. Фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари ишчилари ва хизматчиларини ва уларнинг ҳаётий фаолиятларини муҳофаза қилишни таъминлаш:
1.Ишлаб чиқариш ходимларига (аҳолига) фавқулодда вазият ҳақида хабар бериш.
2.Ишлаб чиқариш ходимлари яширинишини таъминлаш (муҳофаза иншоотлари фондини яратиш).
3.Хавфли жойлардан аҳолини эвакуация қилиш.
4.Шахсий муҳофаза воситалари ва тиббий ёрдам воситалари, радиациявий, кимёвий, биологик заҳарланиш ва шароитни назорат қилиш, ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.
5. Ҳаётий фаолиятни таъминлаш - озиқ-овқатни, сувни зарарланишдан муҳофаза қилиш.
Иккинчи йўналиш. Асосий ишлаб чиқариш фондлари ва (муҳандислик-техник мажмуа) муҳофаза қилинишини таъминлаш:
1.Темир-бетон конструкциялардан каркас типида жуда муҳим иқтисодиёт объектларини қуриш.
2.Кам қаватли, сал чуқурлаштирилган турдаги иморатлар, иншоотлар қуриш.
3.Муҳим объектларни ер остига, кон ковланмаларига жойлаштириш.
4.Конструкциялар мустаҳкамлигини ошириш.
5.Вертикал конструкцияларни горизонталларига алмаштириш.
6. Иморатларни, иншоотларни ўраш (тупроқ тортиш). Энергия, сув, газ, иссиқлик таъминоти тизимларини барқарор ишлашини таъминлаш.
Учинчи йўналиш. Иқтисодиёт объектларини фавқулодда вазиятда барқарор ишлашга олдиндан тайёрлаш. Шикастловчи иккиламчи омиллар таъсирини чеклаш:
1.Технологик жараёнларни фавқулодда режимларда ишларга тайёрлаш;
2. Фавқулодда вазиятлар тасирини камайтириш;
3.Эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш.
Ўрганувчиларнинг ҳар бир тоифаси учун тайёргарлик шакл ва усуллари бир комплексда қўлланилади. Масалан, раҳбарият ва бошлиқлар таркиби учун команда-штаб ўқув машқи, тузилмалар учун махсус-тактик, қолган қатнашчилар учун мавжуд шароитга тўғри келадиган маълум вазифаларни бажаришда олиб бориладиган амалий машғулотлар ва машқлар.
Ўз моҳияти бўйича комплекс ўқув машқлари- шу объектнинг фуқаро муҳофазаси, фавқулолда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш масалалари бўйича тайёрлигининг намойишидир.
Ўқув машқига тайёрланиш. Ўқув машқини тайёрлаш корхона раҳбари- фуқаро муҳофазаси бошлиғи зиммасидадир.
Машқни тайёрлаш ва ўтказиш учун раҳбарнинг ўринбосари ва ёрдамчилари тайинланади, раҳбарият штаби ёки бошқарув гуруҳи тузилади.
Комплекс ўқув машқига тайёргарлик тақвимий режага мувофиқ амалга оширилади. Режа ихтиёрий равишда тузилади, уни раҳбарият штаби бошлиғи имзолайди ва ўқув машқи раҳбари тасдиқлайди.
Ўқув машқини ўтказиш учун раҳбарнинг кўрсатмалари асосида қуйидаги ҳужжатлар тайёрланади:
-ўқув машқини ўтказиш режаси;
-ташкилий кўрсатмалар;
-ўринбосар ва ёрдамчилар (воситачиларнинг шахсий режалари;
- таъминот режаси (моддий-техник, алоқа, тақлид, комендантлик хизмати ва бошқалар);
- хавфсизлик чоралари бўйича йўриқнома.
Ўқув машқини ўтказиш ва унинг мавзусига, ўқув мақсадлари ва миқёсига боғлиқ бўлган босқичлар бўйича режалаштирилади. Ҳар бир босқич ҳаракатнинг маълум бир даврини қамраб олган масалаларни ўз ичига олиши керак. Масалан, ўқув машқи раҳбарияти таркибига табиий офат ёки техноген хусусиятли фавқулоддд вазиятлар содир бўлгани ҳақидаги хабарни етказиш билан бошланиши мумкин.
Бу босқичда фавқулодлд вазиятлар бўлимига, хизматлар ва тузилмаларга хабар бериш ва штабда шошилинч кўриладиган масалалар ишлаб чиқилади. Бошқарув жойи ташкил этилади, муҳофаза иншоотлари тайёр ҳолга келтирилади, агар зарурият бўлса, у ҳолда шахсий муҳофаза воситалари берилади, объект барқарорлигини ошириш бўйича тадбирлар ҳамда “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ҳаракат қилиш режаси”да кўзда тутилган тадбирлар амалга оширилади.
Кейинги босқичда (ўқув машқи мақсадига мувофиқ) ишлаб чиқаришни ҳалокатсиз тўхтатиш, авария оқибатларини камайтириш, ишчи ва хизматчиларни қисман эвакуация қилиш, корхонада қолаётганларни муҳофаза қилиш, тузилмаларни тўла тайёр ҳолга келтириш масалалари ишлаб чиқилиши мумкин.
Учинчи босқичда, авария-қутқарув хизматлари ва тузилмалар томонидан қидирув-қутқарув ишларини ва жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ҳамда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш масалалари ҳал этилади.
Ўқув машқини ўтказиш режаси. Ўқув машқи масалаларини ишлаб чиқиш кетма-кетлигини аниқлайдиган асосий ҳужжат - ўқув машқини ўтказиш режасидир.
Раҳбар ўқув машқи режасини тадбирларнинг бошланишидан камида икки ҳафта аввал тасдиқдайди.
Корхона ўқув машқига тайёргарлик борасида ташкилий кўрсатма раҳбарнинг буйруғи сифатида расмийлаштирилади ва ижрочиларга аввалроқ (одатда ўқув машқи бошланишидан бир ой олдин) етказилади.
Сардорларнинг маърузаларидан кейин тузилмалар жойларига қайтгандан сўнг раҳбар ўқув машқини якунлайди.
Ўқув машқини баҳолаш мезони. Вазифалариинг тайёрлик даражасини, сифати ва бажарилиш самарадорлигини, бошқарув органи, хизматлар ва тузилмалар ишининг ўқув машқидаги фаоллигини баҳолаш учун ўзини амалда оқлаган асосий сифат ва миқдор кўрсаткичларидан фойдаланиш мумкин.
Булардан ташқари қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши керак:
-умумий ташкилотчилик;
-қабул қилинган қарорларнинг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқлиги;
-ўқув машқи давомида яратилган ҳужжатларнинг тўлалиги ва мақсадга мувофиқлиги;
-қарорларнинг ўз вақтида етказилиши ва уларнинг ўз вақтида бажарилиши;
-ҳамкорликни ташкил қилиш ва қўллаб-қувватлаш;
-хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш эътиборга олиниши лозим.
Умумий баҳо қуйидагича қўйилади:
-“аъло” баҳо, агарда 50 ва ундан кўп фоиз кўрсаткичлар ”аъло”га баҳоланган, 25% дан кам бўлмагани “яхши”га ва ”қониқарсиз” баҳолар бўлмаган такдирда;
-“яхши” баҳо, агарда 50% дан кам бўлмаган кўрсаткичлар ”аъло” ва “яхши” баҳога, қолганлари “қониқарли” баҳоланган бўлса;
-“қониқарли” баҳо, агарда 65% дан кам бўлмаган кўрсаткичлар “қониқарли” баҳоланганда.
Ишлаб чиқилган ҳужжатлар сифатсиз ёки сифати паст бўлганда, хизматлар ва тузилмалар ишида ташкилотчилик бўлмаганда умумий баҳо бир баллга пасаяди.
Ўқув машқи муҳокамаси. Хотима қисм - муқокамани корхона раҳбари шахсан ўзи ўтказади. Раҳбар муҳокамага олдиндан тайёрланиши керак. Машқ давомида у далилий маълумотлар тўплайди, ўринбосарлари ва раҳбарият ахборотларини эшитади.
Муҳокама охирида раҳбар ўқув мақсадига эришиш даражасини аниқлайди, ҳар бир тоифада ўргатилаётганларнинг ҳаракатларига баҳо беради ва кейинги ўқув жараёнларида ёки қўшимча машғулотларда очилган камчиликларга барҳам бериш борасида вазифалар қўяди.
Умумий муҳокамадан сўнг ўринбосарлар ва ёрдамчилар хизматлар ва тузилмалар, қидирув-қутқарув бўлинмалари (агарда улар жалб этилган бўлсалар) билан шахсий муҳокама ўтказадилар.
Объектда ўқув машқи натнжалари асосида камчиликларни бартараф этиш тадбирлари режаси тузилади, “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишда ҳаракат қилиш режаси” ва “Фуқаро муҳофазаси режаси”га зарур тузатишлар киритилади, машқ якуни бўйича фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи чиқарилади. Ўқув машқида хавфсизлик чораларини ташкил қилиш ва таъминлаш учун раҳбар жавобгардир. У хавфли жойларда комендантлик (тартибга солиш) хизматини жорий қилиш, ёнғинлар, вайроналар, коммунал-энергетика тармоқларидаги аварияларни тақлид қилиш, бу участкаларни тўсиб (қуршаб), белгилаб қўйиши шарт. Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ўтказилиши керак бўлган ўқув машқида хавфсизлик чоралари бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиб, барча шахсий таркиб томонидан унинг ўрганилишини ташкил этиши шарт.
Хавфсизлик чораларига риоя қилиш учун жавобгарлик ўқув машқида қатнашаётган тузилмалар сардорлари зиммасига юкланади. Улар шахсий таркиб билан йўриқномани ўрганишлари, хавфли ҳудудлярни (жойларни) белгилаш тартибини кўрсатиши, техника ва транспорт воситаларининг соз ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилишлари шарт.
Ўқув машқида қуйидагилар тақиқланади:
-хавфли тақлид воситалари ва бошқа буюмларни транспортда одамлар билан биргаликда ташиш;
-носоз техникани ишлатиш;
-тросларга чиқиш, кўтарма кранларнинг ўқи (стреласи) остида, экскаваторларнинг чўмичлари остида туриш, вайроналарда муҳандислик техникаси ишлаётган пайтда у ерда туриш;
-“жабрланганлар” белгиси қўйилган ҳудудга шахсий таркиб ва техникани жойлаштириш;
-бекатларда чап томонга чиқиш, машиналар ўртасида туриш ва улар остида дам олиш, ёнилғи моддалар солинган идишлар олдида чекиш;
-шахсий таркибдан ва тез алангаланадиган материаллардан 50 метргача масофада тутун берадиган шашкалар ёқиш ва тақлид гранаталарини портлатиш;
-тутун билан тўла биноларга газниқобсиз, газдан муҳофазаловчи комплектсиз кириш;
-машиналарни ва уларнинг атрофини синчковлик билан текширмасдан туриб машиналар двигателини ишга солиш ва юргизиш;
-шахсий таркиб жойлашган жойда ҳамда енгил алангаланувчи моддалар йўналишида портловчи пакетлар ташлаш, ёритувчи ва сигнал ракеталарини ўчириш;
-тегашли ташкилотлар билан келишмасдан туриб ер қазиш ишларини олиб бориш;
-текширилмаган манбалардан олинган, қайнатилмаган сувни ичиш.
Тузилмаларнинг сардорлар таркиби авария-қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни олиб боришда хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги тадбирларни ўтказиши шарт:
-бажариладиган ишлар ҳудудини синчковлик билан текшириб чиқиш;
-механизация воситалари, электр ускуналар, портловчи моддалар ва ёнғиндан хавфли воситалар билан ишлаганда техника хавфсизлига борасида амалдаги кўрсатма (йўриқнома)лар қоидаларига қатъий риоя этиш;
-қулаб тушиши хавфи бўлган бино ва иншоотлар конструкцияларини мустаҳкамлаш ёки ағдариб ташлаш;
-ишлар олиб борилаётган жойларга огоҳлантирувчи (сигнал берувчи) белгилар ўрнатишни амалга ошириш;
-ўқув машқи бошлангунга қадар муҳандислик техникаси ҳисобларида муҳофаза воситаларида ишлаш машқларини ўтказиш.
Маънавий-руҳий томонидан тайёргарликнинг моҳияти, шакиллари, усуллари ва воситалари.
Ҳозирги кунга келиб Марказий Осиё ҳудудида ҳам табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар сони тобора ортиб бормоқда. Бундай шароитда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимларининг ўрни кучайиб боради. Бу тизим тинчлик ва ҳарбий даврда фавқулодда вазиятлар рўй берганда одамлар, иқтисодиёт, ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаб беради. Аммо бу таъминотга фақатгина фуқаро муҳофазаси фаолияти, жумладан раҳбарлар ва тузилмалар шахсий таркибининг тайёргарлиги, аҳолининг фуқаро муҳофазаси бўйича билимларини ҳар томонлама такомиллашиб бориш билангина эришиш мумкин.
Тайёргарликнинг асосий йўналишларидан бири фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга маънавий-руҳий тайёрлаш ҳисобланади. Инсоннинг фавқулодда вазият шароитига тушиб қолиши доимо унинг руҳиятига кучли таъсир қилади. Тиббиёт статистикаси маълумотларига кўра ҳалокатли фавқулодда вазиятлардан сўнг кўпчилик оғир руҳий жароҳат олади ва руҳий муолажага муҳтож бўлади.
Руҳшунос олимлар ҳам бундай тайёргарликнинг жуда муҳимлиги ҳақида гапирадилар. Улар ҳайратомуз рақамни келтирадилар: ҳарбий қисмлар жанговорлик қобилиятининг 65% аскарларнинг психофизиологик ҳолатига боғлик экан.
Фавқулодда вазиятлар шароитида маънавий-руҳий тайёргарлик моҳияти. Бу ижтимоий онгнинг бир шакли бўлиб, одамлар юриш-туришда, муомалада амал қиладиган тамойиллар, меъёрларнинг мажмуидир. Бу меъёрлар одамларнинг бир-бирига ва инсоний бирликнинг турли шакллари (оила, меҳнат жамоаси, миллат)га муайян ифодасидир.
Одамларнинг руҳий чиниққанлиги ваҳимали кайфият ривожланиб кетишига тўсқинлик қилади, дадиллашиб, бор иродасини тўплаб, содир бўлган вазиятдан чиқиб кетишнинг тўғри, мақсадбоп йўлини топиш имкониятини беради. Акс ҳолда саросимага ва ваҳима устунлик қилиб кетади.
Ҳатти-ҳаракатларга ва уларнинг сабабларига маънавий (ахлоқий) баҳо бериш маънавиятнинг ўзига хос бир жиҳатини ташкил этади. Жамиятда, аҳолининг муайян бир қатлами орасида яхшилик ва ёмонлик ҳақида, бурч, виждон, виждонсизлик тўғрисида ташкил топган тасаввур бундай баҳо беришга асос бўлиб жамиятнинг мана шу тушинчаларда ифода этади.
Бунинг ҳуқуқ тушинчасидан фарқи шундаки, маънавият тамойил ва меъёрлари давлат қонунчилигида қайд этиб қўйилмай, уларга риоя қилиш қонунга эмас, балки виждонга ва жамиятчилик фикрига асосланган бўлади.
Тошкент зилзиласи 8 баллга яқин бўлиб 10 сония давом этган биринчи силкиниш 1966 йил 26 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 5.23 да қайд этилган эди. Зилзилада қурбонлар деярли жуда кам бўлган. Шундай бўлса ҳам дастлабки силкинишнинг эртасидан Тошкент аҳолисининг 11% да реакция ҳолати сақланиб турган.
Ёнғин, газ портлашлари жуда оғир оқибатларга олиб келади. Ҳозирги вақтда бунга террорчилик ҳаракатлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Тадқиқотчи-психологлар П. Хочкинсон ва М Стюарт “Ҳалокатда омон қолиш” номли китобларида ёзишларича, кўпчилик учун ёнғин вақтида унинг алангаси дўзах ўти бўлиб туюлади. Эҳтимолки, ёнғин вақтида одамларни қайсидир бошқа хавфли вазиятдагидан кўра кўпроқ ваҳима босади. Бу хавфли ҳодисанинг хусусияти аввал ваҳима қилиб қочишдан иборат. Бу одамнинг хавфли вазиятдан қочиб қутилишга уринишидан бошқа нарса эмас. Одам ҳамма нарсани унитиб, ҳеч ким билан ҳисоблашмайди, асосий мақсад бутун вужудини қамраб олган, баъзан мутлақо асоссиз қўрқувдан қутилиш бўлади.
Ёнғиндаги вазиятни одам ўзининг омон қолишига тўғридан-тўғри таҳдид деб тушинади, баданни муздек тер бостириб юборадиган, қаттиқ қўрқув ҳисси пайдо бўлади, фожиа бир зумликкина бўлиб туюлади, мияда эса ҳаракат қилиш керак, деган фикр туғилади.
Фуқаро муҳофазасида руҳий тайёргарлик- бу одамларда руҳан чидамлиликни шакллантириш ёки қўйилган вазифаларни бажариш, тинчлик ва уруш вақтидаги хавфли вазиятларда фидокорона ҳаракат қилиш қобилитини кучайтиришдаги хислатларини ҳосил қилиш демакдир.
Маънавий-руҳий тайёргарликнинг шакли, усуллари ва воситалари. Фавқулодда вазиятлардаги ҳатти-ҳаракатларга тайёрлаш соҳасидан бир нечта мисоллар келтирамиз.
“Ўтдан қўрқиш”ни енгиш. Одам сакраб ўта оладиган кенгликда узун завур қазилади. Унда ишлатиб бўлинган солярка ёки бошқа ёнадиган суюқлик тўлдириб, ёқиб юборилади. Олов девор ҳосил қилиб ёнаётганда, таълим олаётганлар муҳофаза кийимларини кийиб сакраб, шу олв деворидан ўтадилар. Бунда, ҳар эҳтимолга қарши, олов деворнинг икки томонидан сув шланглари ушлаган одамлар туришади.
“Баландликдан қўрқиш”ни енгиш. Ходалардан тўрт қаватли уй макети қурилади. Баландликда хода устида машқ қилинади. Машқ қилаётганлар хавфсизлик камарини боғлаб оладилар ва улар баланд минорага чиқиб, ундан қутқариш арқони ёрдамида пастга тушадилар.
“Сувдан қўрқиш”ни енгиш. Сувли тўсиқ устига узунлиги 100 метрли тебранма кўприк қурилади. Таълим олувчилар шу кўприк устидан юриб, сув тўсиқларидан ўтадилар.
Тайёргарликнинг бундай усулда олиб боришда одамларда фавқулодда вазият юз берганда эсанкираб қолмаслик, чидам ва мардлик кўрсатиш ҳиссини шакллантиради.
Машғулотлар ва ўқув машқларини юқори савияда, кечаси ва кундузи, мураккаб об-ҳаво шароитларида, заҳарланиш зоналаридан ўтиб, вайрона уюмларини саронжамлаб, ёнғинни ўчириб ва ҳ.к. ўтказишлари керак. Фақат шундай йўл билангина қийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатиш, одамларда зарур бўлган маънавий-руҳий хислатларни шакллантириш мумкин.
1984 йил март ойида Газли зилзиласи вақтида Когондан келган санитар дружиначилари фидокорона ҳаракат қилдилар. Бироқ, уларнинг айримлари қон оқиб турган ярани ва бошқа турдаги жароҳатларни кўриб қўрқиб кетган эдилар. Бу санитария дружиналарининг сардори тўғри қарорга келди, яъни тегишли ташкилотлар билан келишиб, сандружиначиларни навбатчилик қилишга тез тиббий ёрдам пунктларига юборди. У ерда сандружиначилар керакли хислатларни ўзларида ҳосил қилишлари учун даволаш профилактик тадбирларига ёрдам беришди. Бу эса ўз навбатида ижобий натижа берди.
Фуқаро муҳофазасининг муҳим вазифаларидан бири бу - тинчлик ва уруш пайтларида фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт обектларини ва аҳолини муҳофазасини таъминлаш. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаро муҳофазаси тизимининг мустаҳкамлиги аҳолини нормал ҳаёт кечиришини таъминлашнинг энг асосий манбаидир. Фуқаро муҳофазаси умумдавлат тадбирлар тизимининг ишончли қисми бўлиб ҳисобланади.
Фуқаро муҳофазаси тузилмаларида маънавий-руҳий тайёрловнинг асосий вазифаси бу фуқаро муҳофазасига қаратилган давлат қарорлари талабларини таъминлашдир.
Фуқаро муҳофазасида маънавий-психологик тадбирларнинг мазмуни:
- фуқаро муҳофазаси тузилмалариниг шахсий таркибига ва аҳолига фавқулотда иқтисодиёт объектларини нормал ишлашини таъминлаш ва халқнинг нормал ҳаёт кечиришини таъминлаш ҳақида давлатнинг қарорлари ва сиёсатини тушунтириш;
- фуқаро муҳофазаси тузилмалари-шахсий таркиби ва аҳолини Ўзбекистон Республикаси халқининг анъаналари бўйича тарбиялаш;
- шахсий таркибда юксак даражадаги маънавий-руҳий хусусиятларни: мардлик, ўзини ушлай билиш, жасурлик, ботирлик, фаросатлилик, ташаббускорлик каби хислатларни шакллантириш ва ривожлантириш;
- фавқулотда вазиятларда иқтисодиёт иншоотларини муҳофаза қилиш каби тадбирларга шахсий таркибни тайёрлаш;
- фуқаро муҳофазаси шахсий таркибига фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш усул ва воситаларни тушунтириш;
- фуқаро муҳофазаси шахсий таркибларини ўз вақтида қуткарув ишларини ва бошқа ишларни олиб бориш учун фойдаланиладиган техникани ўргатиш;
- зарарланганда ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам кўрсатиш усулларини ва воситаларини ўргатиш;
- радиактив моддалар, заҳарли моддалар, бактериал воситалар ва бошқа кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан заҳарланганда, қисман санитария ишловини олиб боришини ўргатиш;
Маънавий-руҳий тайёрлаш усуллари:
- давра суҳбатлари ўтказиш;
- доимий равишда бошқарув кадрларни шахсий таркиб ва халқ билан мулоқотда бўлиш;
- фукаро муҳофазаси тузилмалари ва аҳоли ўртасида мусобақалар ўтказиш;
Фукаро муҳофазаси вазифаларини муваффақиятли бажарилишини фақатгина, олдиндан, пухта уюштирилган маънавий-руҳий тайёрлаш натижасида эришиш мумкин.
Фуқаро муҳофазаси ташвиқотини ўрни ва вазифалари.
Ишлаб чиқаришда банд бўлмаган аҳолинининг маънавий-руҳий тайёргарлиги муаммоси миллионлаб кишиларга тегишли муаммодир. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар фуқаро муҳофазаси бошлиқлари, фавқулодда вазиятлар бошқарма ва бўлимлари бу мавзуга кўпроқ эътибор беришлари, ишламаётган аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдаги маънавий-руҳий чиниқтишга ёрдам берувчи тадбирларни жонлантириш ишларини янада такомиллаштиришлари лозим. Бундай тарғиботга биринчи галда кимёвий ва хавфли объектлар яқинида ҳамда тошқин, сув босиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли жалб этилиши лозим.
Тарғибот. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни тарғиб этишда асосий вазифалар қандай, бунда тарғибот наимлардан иборат бўлиши керак?
Биринчи вазифа. Тинчлик даврида ва ҳарбий ҳаракатларда фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкинлигини ва улар нақадар хавфли эканлигини тушинтириш.
Иккинчи вазифа. Фуқаро муҳофазасининг роли ортиб бораётганлигини, фавқулодда вазифалардан муҳофаза қилиш ҳақидаги давлат ҳужжатларининг мазмунини, аҳолининг фуқаро муҳофазасига оид ҳуқуқлари ва вазифаларини тушинтириш.
Учинчи вазифа. Аҳолига фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни ўргатишга ҳисса қўшиш.
Тўртинчи вазифа. Фуқаро муҳофазаси илғор тажрибасини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.
Бешинчи вазифа. Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси тарихи ва анъаналарини аҳоли ўртасида тизимли тарғиб қилиш.
Тарғибот хушёрлик оширилиши кераклигини, олдини олиш тадбирлари ўтказилиш муҳимлигини, одамларда юксак маънавий-руҳий фазилатларни тарбиялаш зарурлигини, шунингдек бепарволик ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳага оғир шикаст етказиши, энг ёмони одамлар қурбон бўлиши мумкинлигини эслатиб туриши керак.
Техника ва ишлаб чиқариш технологияси мураккаблаша бораётганини ишлаб чиқариш жараёнлари назорат қилинишида қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлиш эҳтимоли мавжудлиги тўғрисида аҳоли ўртасида тушинтириш ишларини олиб бориш керак. Лекин, бунда одамларни қўрқитмаслик, балки бу хавфни унитмаслик, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда муҳофазаланишга тайёр туришга даъват этмоқ керак. Шунда фавқулодда вазиятлар оқибатида етадиган зарарлар энг кам даражада бўлиши мумкин.
Мулкчилик шаклларидан қатъий назар меҳнат жамоаларида, турар жойларда ана шу тўғрисида суҳбатлар ўтказиш, аҳолига ва жамоага фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳатти-ҳаракат қоидаларини тушинтириш керак. Масалан, Японияда ҳар янги ўқув йили мактаблар ва олий ўқув юртларда одамларнинг зилзила содир бўлганда ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги машғулотдан бошланади.
Фуқаро муҳофазаси тарғиботини ташкил этиш шакллари, усуллари ва воситалари.
Фуқаро муҳофазаси бўйича тарғибот қандай аҳволдалиги табиийки, биринчи галда барча даражадаги фуқаро муҳофазаси бошлиқлари зиммасида бўлади. Фуқаро муҳофазаси ходимлари давлат ва жамоат ташкилотларини, ижодий жамоаларни, турли фондларни жалб қила олсаларгина тарғиботни йўлга қўйиш шунчалик муваффақиятли амалга оширилади.
Фуқаро муҳофазаси тарғиб қилишнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
1. Оғзаки тарғибот.
2. Оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио).
3. Кино ва видофильмлар.
4. Кўргазмали воситалар (плакат, стенд, фотомонтаж, витрина).
Оғзаки тарғибот энг таъсирчан шакллардан бири ҳисобланади. Одамлар билан шахсий мулоқатда бўлишга асосланиб, бундай тарғибот муайян жамоа олдида турган фуқаро муҳофазаси вазифаларини, уларни ҳал этиш усулларини одамларга тушинарли далил ва мисоллар асосида тушинтириш, камчиликлар ва қийинчиликлар, уларни енгиб ўтиш йўллари ҳақида очиқдан очиқ фикр юритиш имконини беради.
Оғзаки тарғиботда маъруза, суҳбат, савол-жавоб кечалари, фуқаро муҳофазаси фахрийлари ва мутахассислари билан учрашувлардан фойдаланилади.
Тарғиботчи ишлатаётган илмий ва техник атамалар ва тушунчаларни тингловчилар тўғри англашини таъминлайдиган қилиб баён этиши, фикрнинг мантиқийлиги, тушинтирилаётган қоидаларнинг турмуш билан чамбарчас боғликлигига ёрқин мисоллар келтириши, статистика маълумотларига таяниши, нутқининг жўшқинлиги ва ҳокозалар тарғибий чиқишларнинг ишончлилигини таъминлаб беради.
Раҳбарлар, мутахассисларнинг ўз жамоалари олдида фуқаро муҳофазаси мавзусида сўзга чиқишлари алоҳида аҳамиятли эканлигини қайд этмоқ керак. Улар фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказишда шахсан намуна кўрсатишлари лозимлигини унитмаслик лозим.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси тарғиботида ҳозирги вақтда оммани қамраб олиши ва уларга узлуксиз таъсири жиҳатидан энг таъсирчан бўлган оммавий ахборот воситаларидан телевидение ва радиодан фойдаланишнинг роли каттадир. Фуқаро муҳофазасига оид ишлар аҳволи, ФВДТ кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатлари ҳақида оммавий воситалари тезкор ва ишончли ахборот билан таъминланиб туришлари керак.
Фуқаро муҳофазаси мавзусида китоблар ва рисолалар нашр этишнинг ва улардан тушинтириш ишларида фойдаланишнинг аҳамияти каттадир. Уларни тарғиб этиш учун кутубхоналарда ктобхонлик анжуманлари, кечалар ва бошқа тадбирлар ўтказилиб туриши лозим.
Эндиликда фуқаро муҳофазаси тарғиботини кино, видео материаллардан кенг фойдаланмай туриб тасаввур этиш қийин.
Кўргазмали воситалардан фойдаланиб, фуқаро муҳофазасини тарғиб қилиш фуқаро муҳофазаси ўқув пунктлари, кабинетлари, синфлар ва бурчакларини жиҳозлашда, турли стенд, фотомонтаж ташкил этишда, шунингдек аҳолини фавқулодда вазиятдаги ҳаракати бўйича плакатлар чиқаришда ўз ифодасини топмоқда.
Кўргазмали тарғиботда республикамиз фуқаро муҳофазаси тизими ҳақида, ишлаб чиқариш авариялари ва табиий офатлар, жамоа ва якка ҳимоя воситалари, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар, ўтказилган ўқув машғулотлари ҳақида ахборот бўлиши мақсадга мувофиқ.
Республикамиз ҳудудида эҳтимоли бўлган бошқа фавқулодда вазиятларнинг эҳтимоли кам эмас. Бундан ташқари халқаро терроризм ва диний экстремизм жаҳоннинг кўп минтақаларида, мамлакатларида, жумладан марказий Осиё минтақасида ва унинг таркибидаги Ўзбекистонда ҳам хавф солаётибди. 1999 йил феврал ойида республикамизнинг бош майдонида кўплаб одамлар қурбон бўлишига олиб келган портлашларни, 2000 йил ёзида Сурхондарёда террорчи жангариларнинг бебошликларини, экстремистларнинг яна бошқа қонли ишларини унита олмаймиз.
Фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёргарликдан ўтаётганлар фуқаро муҳофазасининг ҳозирги замондаги ролини қанчалик тўғри тушинсалар, уларнинг бу соҳадаги билим, маҳорат ва кўникмалари шунчалик мустаҳкамроқ ва мукаммалроқ бўлади.
“ Фуқаро муҳофазаси” машғулот ўтказиш услублари ва хусусиятлари.
Инсоният ҳозирги вақтда табиат ва инсон фаолияти мажмуасидан ташкил топган оламшумул экологик ҳалокат жараёнида фаолият кўрсатаётганини тўлиқ англаб етиб бормоқдамиз. Шунинг учун ҳам умумий офатнинг олдини олиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар ишлаб чиқиб турмушда баъзи ижобий ўзгаришларга асос солинмоқда.
Яқин кунларгача кўпгина давлатларнинг асосий маблағлари табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларига сарф қилинар эди. Бугунги кунда талаб мутлақо ўзгарди, яъни табиий офатларнинг тарихини, келиб чиқишини ўрганиш, олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш, уларни башоратлаш, намаён бўлиш белгилари-даракчиларини замонавий фан ютуқларини тадбиқ қилган ҳолда кенг миқёсда олиб борилаётган ишларга сарфланиши қайта-қайта уқтирилмоқда.
Яна бир муҳим томони, олинган маълумотлар билан аҳоли ўқитишни яхши йўлга қўйишни жадаллаштириш, маълум даражада уларни содир бўлиши муқаррар бўладиган фожиаларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашдир. Бу эса ҳар қандай фожиадан келадиган иқтисодий самарани тежашга, қолаверса инсонлар ўртасида шикастланиш даражасини, нобудгарчиликни камайтиришга олиб келади.
Кундалик турмушда инсоннинг хавфли вазиятларга тушиб қолиш эҳтимоли ошиб бормоқда. Бу турмушдаги жароҳатлар, транспорт ёки саноат аварияси, ёнғин, сув тошқини ва бошқа табиий ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Кўпинча бундай вазиятлар инсоннинг масъулиятсизлигидан ёки унинг хавфли вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни билмаслигидан келиб чиқади. Айрим ҳолларда инсоннинг ёлғиз ўзигина эмас, балки унинг атрофдагилар ҳам жабрланмоқдалар.
Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни ўрганиш кўп жиҳатдан инсоннинг ўзига ҳам боғлик. Ахир, бекорга айтилмаган “Асраганни асрайман”, “Сендан ҳаракат, мендан баракат” деб.
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашни ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларданмуҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 427-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги Қарори асосида республикамиз аҳолисини фавқулодда вазиятларга муҳофаза қилишга тайёрлаш ишлари йўлга қўйилган.
Фуқароларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналарда, муассасаларда (таълим муассаларида) ва ташкилотларда, яшаш жойларида, уларнинг ёшлари ва ижтимоий гуруҳларига қараб олиб борилади.
Тайёргарликни ўтувчи аҳоли 3 та гуруҳга бўлинади:
1.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, республика, вилоят тасарруфида бўлган шаҳарлар ва туманлар, давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари.
2.Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли, умумтаълим мактаблари, идоравий бўйсиниши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар бошланғич, ўрта, олий ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари.
3.Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлашнинг асосий вазифалари этиб:
1.Аҳолининг барча гуруҳларига фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қоидаларини ва асосий усулларини, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўлларини, жамоа ва якка тартибда муҳофаза воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш;
2.Бошқарувнинг барча поғоналардаги раҳбарларини аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат қилишга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
3.Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларида авария- қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш учун фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларини тайёрлаш, уларда бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишда ходимларнинг ўз вазифаларини амалий эгаллаши белгиланган.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари 40 ва 80 соатлик дастурлар асосида тайёргарликдан ўтадилар. Уларни ҳар уч йилда бир марта тайёргарликдан ўтказиб туриш кўзда тутилган.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳолини тайёрлаш иш жойларида машғулотлар ўтказиш ва тавсия қилинган дастурларга мувофиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни мустақил равишда ўрганиш, кейинчалик ўқув машқларда ва машғулотларда олинган билимлар ва малакаларини мустаҳкамлаш йўли билан амалга оширади. Бу гуруҳга кирувчиларни бешта гуруҳчаларга ажратиш мумкин:
1) мактабгача тарбия муассалари тарбияланувчилари;
2) умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари;
3) академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари;
4) олий ўқув юртлар талабалари;
5) корхона, ташкилот, муассасалар ишчи ва хизматчилари.
1.Мактабгача тарбия муассасалари. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида боғча ёшдаги болаларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлаш йўлга қўйилмаган. Бу муассаларда болаларга хавфсизликнинг оддий элементларини ўргатиб бориш муҳим ҳисобланади.
2.Умумий ўрта таълим муассасалари. Ўзбекистон Республикаси “Кадрларни тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ таълим муассасаларида фуқаро муҳофазаси бўйича дарслар олиб борилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2000 йил 4 январдаги буйруғига асосан ўрта умумтаълим мактабларининг 1-9 синфларида “Инсон хавфсизлиги асослари” курси жорий этилган. Курсни ўқитишда асосий эътибор шахсий ва жамоа хавфсизлиги асосларини ўргатиш, хавфли вазиятларни кўра билиш, уни баҳолаш ҳамда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уйда, кўчада, жамоат жойларида бажарилиши керак бўлган ҳатти-ҳаракатларни ўргатишга қаратилган.
3. Академик лицей ва касб – ҳунар коллежлари. Академик лицейлар, иқтисослашган коллежларнинг ўқувчиларига таълим бериш мақсадида ташкилий кўрсатмаларга асосан “Фуқаро муҳофазаси ва ҳаёт хавфсизлиги асослари” курси ишлатилиши лозим. Ҳозирги кунда талабалар тайёргарлиги 2001 йилда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган “Чақириққача ёшларни тайёрлаш” фани дастури билан йўлга қўйилган. Дастурда фуқаро муҳофазаси дарсларига 35 соат вақт ажратилган.
4. Олий ўқув юртлари. Университетлар, институтлар ва бошқа олий таълим муассасалари талабаларига таълим бериш ишлари “Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар” фани асосида олиб бориш кўзда тутилган. Таълим бериш жараёнида фавқулодда вазиятларда бошқариш, ҳатти-ҳаракатлар масалаларига ҳамда аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш усулларини ўргатишга катта аҳамият берилган.
5. Иқтисодиёт объектлари раҳбарлари ҳамда мутахассисларини тайёрлаш, уларга таълим бериш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 2000 йили тасдиқланган 40 ва 80 соатлик дастурлар асосида Фуқаро муҳофазаси институтида олиб борилади.
Раҳбар ходимларга таълим беришдан асосий мақсад аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш, авария, ҳалокат, табиий офатлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларини ташкил этишнинг йўл-йўриқларини ўргатишдир.
Раҳбар ходимларни, тузилма раҳбарлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналарнинг авария-қутқарув отрядлари таркибидаги хизматчиларини, ҳарбийлаштирилган ҳамда доимий тайёр махсус тузилмаларнинг ходимларига фуқаро муҳофазасидан таълим бериш ишлари фавқулодда вазиятлар бошқармаларига қарашли ҳудудий раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларида ҳамда ўқув машқлари ва машғулотларда олиб борилади. Таълим бериш жараёнида раҳбарларнинг фуқаро муҳофазасидан ўз функционал вазифаларини ўзлаштириб олишларига, хавфли шароитда муҳитни таҳлил қилиш ва баҳо бериш, фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудда хизмат лавозимидан келиб чиққан ҳолда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини беришга асосий эътибор берилади.
Ташкилотлар, корхоналар ва объектларнинг раҳбарлари жорий тайёргарлиги иш жойларида фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан ўқув йили учун 15 соат ҳажмида ташкил этилади. Тайёргарликдан ўтаётган раҳбар ходимлар содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдиндан кўра билиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартарф этиш ва унга раҳбарлик қилиш билимларини эгаллашларига аҳамият берилади.
Тузилмалар таркибидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилот ходимларига фуқаро муҳофазасидан таълим бериш ишлари иш жойининг ўзида 15 соат ҳажмида, ҳамма учун умумий бўлган мавзуларни (10 соат) ўрганиш шарти билан олиб борилади. Бу тузилмалар таркибига таълим бериш жараёнида фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш кўникмаларини амалиётга яқинлаштирилган ҳолда олиб бориш йўл-йўриқларига алоҳида эътибор берилади.
Ишчилар, хизматчилар, иқтисодиёт тармоқлари ходимларини ишлаб чиқаришдан ажратмаган ҳолда, режалаштирилган машғулотларда (15 соат), махсус тайёрланган раҳбарлар бошчилигида ўқув гуруҳларида ҳамда мавзуларни мустақил ўрганиш ва ўрганган мавзуларни амалий машғулотлар, объект миқёсидаги машқлар ва комплекс ўқув машқлари давомида мустаҳкамлаш орқали амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолига таълим бериш маърузалар ўқиш, суҳбатлар ўтказиш, ўқув фильмларини намойиш қилиш, мустақил равишда қўлланма ва эслатмаларни ўргатиш, радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар ўрдамида олиб борилади.
Бу тоифадаги аҳолини тайёрлашда асосий эътибор уларни маънавий-руҳий тайёрлашга, фавқулодда вазиятларнинг турлари ва кўлами ҳақида маълумот беришга, яшаш шароитидан келиб чиққан ҳолда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳақида кўникмалар беришга, фавқулодда вазиятлар содир бўлган шароитда ҳатти-ҳаракат йўлларини ўргатишга, содир бўлиши мумкин бўлган авариялар, табиий офатлар, фалокатларга оилавий тайёргарлик масъулиятларини сингдириб боишга қаратилган.
Фуқаро муҳофазасидан таълим ўқув машқлари ўтказиш билан биргаликда олиб борилади. Ҳар бир тоифадаги аҳолига “Диққат, барчага!” сигнали орқали ҳудуднинг географик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятларда бажарилиши лозим бўлган ҳатти-ҳаракатларга ўргатиш билан ўқув йили тугатилади.
Тайёргарлик шакллари, усуллари ва воситалари.
Офатларга тайёргарликни таъминлашнинг 7 йўналиши ажратилади:
1. Заифликни баҳолаш-фавқулодда вазиятга тайёргарлик шундан бошланади.
2. Режалаштириш – тайёргарликни таъминлаш ишларининг бўлинмас қисми. Режанинг аниқ бир шакли бўлмайди. Режалаштириш эҳтиёжга қароб тузилади, фавқулодда вазиятгача бўлган, у рўй берганда ва ундан сўнгги ҳаракатларнинг аниқ ва ўз вақтида бўлиши таъминланади.
3. Ташкилий тизим –кучларни шакллантиришни кўзда тутувчи йўналиш. Улардан тайёргарликни таъминлашда фойдаланиш мумкин.
4. Ахборот тизими –фавқулодда вазиятгача, у рўй бергандан сўнг заифлик даражасини белгилаш, огоҳлантириш, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборот манбаи, эҳтиёж, вақти ва тартибини аниқлашни кўзда тутувчи йўналиш.
5. Асосий ресурслар –бу йўналиш моддий ва молиявий ресурсларни шакллантириш, фавқулодда вазият рўй берганда ёрдам кўрсатилиши ҳақида шартномалар тузилишини кўзда тутади.
6. Огоҳлантириш тизими – муқобил алоқа воситалари таъминотига эга мустаҳкам ишловчи огоҳлантириш, башорат қилиш ва хабар бериш тизимини яратиш.
7. Жавоб қайтарувчи механизмлар – уларда тайёргарликни таъминлашдаги барча камчиликлар кўзга ташланиб қолади, амалий ҳаракатлар, малака ва кўникмалар ҳосил қилинади.
Аҳоли тайёргарлигини амалга оширишда ўқитиш усулларидан баҳс-мунозара, ўқув дарсликлари билан мустақил ишлаш, муаммоли вазиятларни юзага келтириш, мантиқий масалаларни мустақил ечиш усулларидан фойдаланиш мумкин.
Баҳс-мунозара усули- ўқитувчи ёки тингловчиларнинг фикрлашни талаб қилувчи саволлари бўйича тингловчи ўз фикрларини баён қиладилар ва ўзгалар фикрини эшитадилар.
Муаммоли вазиятни юзага келтириш – вазият бир оз тор тарзда баён қилинади. Бундай вазиятларни қўллаш кўпроқ маърузалар давомида қўлланиб, ўқув жараёнига муаммоли ўқитиш элементларини киритиш имкониятини беради. Тингловчилардан кўпроқ диққат-эътиборини шу вазиятга жалб қилишларини ва хулоса чиқаришларини талаб қилади.
Иш ўйинлари- қандайдир маънода инсон фаолиятини машқ қилишдан иборат. У деярли барча вазиятларни “ўйнаш” ва одамлар руҳиятини тушиниш, уларнинг ўрнига ўзини қўйиб кўриш имконини беради.
Иш ўйинлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:
-аудитория ва қатнашчиларни тайёрлаш;
-вазиятни, йўриқнома ва бошқа материалларни ўрганиб чиқиш;
-ўйин жараёнини олиб бориш;
-ўйин натижаларини таҳлил қилиб, муҳокама этиш.
“Мияга ҳужум” усули – муаммони шакллантириш, машқ жараёни, “мияга ҳужум”- қўйилган муаммони енгиш, энг яхши ғояларни танлаб олиш ва натижалар тўғрисида хабар бериш жараёнини ўз ичига олади.
Фуқаро муҳофазаси бошқарув органларини, кучларини, ФВДТ мансабдор шахсларини тайёрлаш муваффақиятли ҳал этилиши ҳамда барча поғонадаги фуқаро муҳофазаси бошлиқлари уюшган ҳолда режа тузишларига, режанинг бажарилишига узлуксиз раҳбарлик қилишларига, уни назорат қилишларига, шунингдек қўл остидагиларга ёрдам беришларига, ўқув-моддий базасининг мавжудлигига, унинг яратилишига, яроқли ҳолда туришига, ҳамда муттасил такомиллаштириб борилишига боғлик бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар.
I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.:Ўзбекистон.2003 йил.
2. "Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш тўғрисида". 1999 йил 20 август.
3. “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”. 1999 йил 20 август.
4. “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”. 2000 йил 26 май.
5. “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”. 2000 йил 15 декабр.
6. “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”.2000 йил 15 декабр.
7. “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида” 2006 йил 28 сентябрь.
8. “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчши ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш борасида чора-тадбирлари тўғрисида”ПҚ-585-сонли. 2007 йил 19 февраль.
II. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари.
1. .И.А. Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент, “Ўзбекистон”, 1997.
2. И.А. Каримов. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим. Халқ сўзи, 2006 й. 11-февраль.
3. И.А. Каримов. Инсон, унинг ҳуқуқи ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 13 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2005 йил 7 декабрда сўзлаган маърузаси.
4. И.А.Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: Ўзбекистон, 2010 йил.
5. И.А.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2011 йил.
III. Ҳукумат томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар.
1. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида (1996 йил 11 апрел, 143-сонли);
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида (1997 йил 23 декабр, 558-сонли);
3. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида (1998 йил 7 октябр, 427-сонли);
4. Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида (1998 йил 27 октябр, 455-сонли);
5. Тошкин, сел оқимларини оқизиб юбориш ва кўчки ҳодисалари билан боғлик бўлган ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида (1994 йил 12 апрел, 201-сонли);
6. Ўзбекистон Республикасида одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш касаллигига қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида (1996 йил 18 январ, 32-сонли);
7. Фуқаро мухофазасига оид раҳбар ва меъёрий ҳужжатлар, Тошкент,ФВВ,2003 йил.
8. “Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва олдини олиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида” (2007 йил 3 апрель, 71-сонли).
IV. Услубий қўлланмалар.
1. А.Қ.Нурхўжаев, М.Ю.Юнусов, И.Х.Хабибуллаев “Фавқулодда вазяитлар ва муҳофазаси тадбирлари” , Тошкент, 2001 йил.
2. И.Рахмон “Фавқулоддаги вазиятларда биринчи шошилинч ёрдам”, Тошкент,2004 йил.
3. К. Т. Турсунов. “Современное состояние изучения, прогноза селей и снежных лавин в Узбекистане”., Ташкент, ИГЗ, 2006 год.
4. А. Нурходжаев. “Табиий офатлар, ҳосил бўлиши, таснифи, аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш қоидалари”, Тошкент, ФМИ, 2006 йил.
5. «Современное состояние и переспективы развития Гражданской защиты», Ташкент, ИГЗ, 2006 год.
6. Фавқулодда вазиятларда шошилинч тиббий ёрдам ташкил этиш юзасидан услубий ва норматив материаллар тўплами. Тошкент, Ибн Сино 2006 йил.
7. “Фуқаро муҳофазасигаоид меъёрий-ҳуқуқий” ҳужжатлар, 1-том, Тошкент, фвв, ФМИ, 2007 йил.
8. “Фуқаро муҳофазасини бошқариш”(маъруза матни).Тошкент,ФМИ 2008 йил.
9. М. Мухитдинов, А.Ишматов “Экологияга оид қисқача русча-ўзбекча изоҳли луғат” Тошкент, ФМИ 2007 йил.
10. Х.Т. Ибадуллаева, Ф.Т. Хакимова “Фуқаро муҳофазаси” атамалар луғати, ТДИУ, 2010 йил.
11. Тингловчилар учун фуқаро муҳофазаси масалалар ўқув қўлланмаси. Тошкент, ФМИ, 2009 йил.
12. Ў.Ҳасанов. “ Фавқулодда вазиятларда тиббий хизмат” дарслик. Тошкент,2006 йил.
13. Ғ.Ё.Ёрматов, О.Р.Юлдашев, А.И.Ҳамраева. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги”, Тошкент, 2009 йил.
V. Маъруза матнлари.
1. “Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари” (маъруза матни) Тошкент,ФМИ, 2000 йил.
2. “Техноген фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш”(маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2000 йил.
3. “Табиий фавқулодларда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш”(маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2000 йил.
4. “ Тинчлик ва харбий вақтларда аҳолини эвакуация (кўчириш) қилишни ташкил этиш”(маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2000 йил.
5. “ Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш”(маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2000 йил.
6. “ Таълим тизимида фуқаро муҳофазаси соҳаси бўйича фанларни ўқитиш концепцияси”(маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2001 йил.
7. Илесова З.Ф. “ Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари”(маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2001 йил.
8. Хабибулаев И.Х., Трембак В.В. “ Фавқулодда вазият хавфи туғилганда ва содир бўлганда хабар бериш ва ахборот узатиш мавзусидан”(маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2005 йил.
9. Шарипов Ж.Ш. Қўмондон-штаб, тактик-махсус ва комплекс ўқув машғулотлари аҳолини фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасидаги тайёргарликнинг асосий усуллари мавзусидан. (маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2006 йил.
10. Никитин В.С. “ Табиий хамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда авария – қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва ўтказтш”(маъруза матни). Тошкент,ФМИ, 2006 йил.
11. Фуқаро муҳофазаси асослари (маърузалар тўплами). Тошкент, ФМИ, 2007 йил.
VI.Газета ва журналлар.
1. “Фавқулодда вазиятда фуқаро муҳофазаси” журнали ФМИ, Тошкент.
2. “Сиҳат-саломатлик”
журнали.