ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҚАРШИ ФИЛИАЛИ
ЭКОЛОГИЯ
МАЪРУЗАЛАР МАТНЛАРИ ТЎПЛАМИ
Қарши - 2016
ББК 57.026
Э-40 ИССНС-7245-1108-8.
УДК 547 ИСБНС-093-003-1;
Маърузалар матнида биосферада, «Экология» фанининг асосий қисми ҳисобланган-экологик тизимнинг эволюцияси ва фаолияти, тузилиши, унда инсоннинг тутган ўрни, экологик қонунлар ва прициплар ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш тўғрисида асосий ма‘лумотлар ёритилган.
Матн «Экология» фани бўйича намунавий ўқув дастури ва ишчи дастур асосида тузилган. Ундан аспирантлар, магистрлар, ўқитувчилар ва мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Конспект лекций составленны в соотвецтвии с Государственным стандартом, содержит основные сведения о строении, функционировании и эволюции экосистем - основного предмета экологии, биосфере, месте и роли человека в ней, экологических законах и принципах, а также экологических основах охраны природы и рационального природопользования.
The mini-textbook composed according to State standart (preparation of the bachelons), gives information about the structure, function and evolution of the ecological systems-the basic subjectof the ecology. The biosphere, the place and the role of the human in it, the ecological laws and principles, and also ecological bases of protection of a nature and rational nature using.Is intended for the master students and teachers of biological specialities of high schools and colleges.
Маърузалар матни тўплами барча бакалавр таълим йўналишлари учун мўлжалланган.
“Инсон» ўзида Ватан, тил, миллат, башар каби умуминсоний тушунчаларни мужассам этаётган ва лекин, инсоф, меҳр, диёнат, адолат ва одиллик, виждон каби матлаблар тобора ноёблашиб бораётган бир вақтда, «Асримиз одамининг» гоҳо идрок қилиш мушкул бўлган саъй-ҳаракатлари, ўз манфаатини қондириш мақсадидаги ҳаётий фаолияти натижаси - бир томондан турли хил огир касалликлар ва хасталикларни келтириб чиқариб, инсоннинг ўз умри ва ҳаётининг эгови бўлса, иккинчи томондан экологик ҳалокат ва инқироз таҳдидини юзага келтириб, бир неча авлод кишиларининг табиий ҳаёт ва фаолият шароитига путур етказмоқда. Шу сабабли ҳам хозирги кунда бу - бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланди”.
СЎЗ БОШИ
Ўзбекистон Республикасини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, унинг экологик барқарорлигини та‘минлаш давримизнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.A.Каримов «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида: «Табиий ва минерал - хом ашё захираларидан ваҳшийларча, экстенсив усулда, жуда катта харажатлар ва исрофгарчилик билан фойдаланишга асосланган социалистик хўжалик юритиш тизимининг бутун моҳиятига мамлакат ихтиёридаги беқиёс бойликларга авайлаб муносабатда бўлиш ғояси бутунлай ёт эди. Aксинча, бойликлардан бундай фойдаланиш икки тузумнинг иқтисодий мусобақасида мамлакатнинг асосий дастаги, экспорт имкониятларининг негизи бўлиб келди» деб та‘кидлаган эди. Бундай хўжалик юритиш табиат ва иқтисодга катта зарар келтирди; яшаш шароитларининг ноқулай санитар-гигиеник ҳолатларини келтириб чиқарди; кўпинча экологик муаммоларни, жумладан Орол денгизи муаммоларини вужудга келтирди ва мураккаблаштирди. «Aсрлар туташ келган паллада бутун инсоният, деб та‘кидлайди И.A.Каримов, - мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир». Aфсуски, ҳали кўплар ушбу муаммога бепарволик ва мас‘улияцизлик билан муносабатда бўлмоқдалар ва экологик та‘лимнинг умумий даражаси ҳали етарли эмас, аҳолининг экологик маданияти эса талабга жавоб бермайди.
Ма‘рузалар тўпламида табиатдаги динамик ва статик қонуниятлар; организм ва муҳитнинг ўзаро та‘сири; экотизим ва жамоалар; биосфера ва унинг ривожланиш қонуниятлари; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг экологик негизлари; келажакда жамиятни барқарор ривожлантириш ва биохилма-хилликни сақлаш, табиатга зарар етказмайдиган технологияларни яратиш масалалари ёритилган.
1-маъруза. “Экология” фанининг мақсад ва вазифалари.
Асосий тушунча ва таърифлар
Режа:
1.1 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланиш предмет сифатида
1.2 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
1.3 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг асосий бўлимлари
1.4 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг вазифалари
1.5 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг ривожланиш тарихи
Aдабиётлар: 1, 9, 17, 25, 45, 46,48
Таянч иборалар: абиотик муҳит, антогонистик, гипотеза, глобал, дифференциация, зоология, интеграцсия, контекст, концепция, ноосфера, органик муҳит, тур, сиёсатшунослик, барқарор ривожланиш, цивилизация.
1.1 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланиш предмет сифатида
«Экология» атамаси ва унинг ма‘носи фанга 1866 йилда немис биологи Эрнст Геккел томонидан киритилган (1834-1919). У экология дэганда муҳит ва организмларнинг ўзаро боғлиқлигини тушунган ва фаннинг бу тармоғига қуйидагича та‘риф берган: «Экология бу бутун тирик мавжудотларнинг муҳитдаги органик ва ноорганик компонентлари билан ўзаро алоқадорлигини ўрганади, бунда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноантогонистик ва антогонистик ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олади. Бир сўз билан айтганда, экология-табиатдаги жами мураккаб алоқадорлик ва ўзаро муносабатларни ўрганадиган фан бўлиб, Ч. Дарвин фикрича, яшаш учун кураш шартларидан биридир. Aйниқса, Ч. Дарвиннинг эволюцион та‘лимоти, «Турларнинг табиий йўл билан танланишидан келиб чиқиши» китоби (1859) экология фанининг шаклланишига, мустақил фан сифатида юзага келишига катта ҳисса қўшди. Aммо Швед олимлари Бенгт Ҳултман ва Эрик Левлинлар фикри бўйича, экологик фаннинг асосчиси бўлиб Гилберт Уайт (1793 йилда вафот етган) ҳисобланади. Унинг ”Зелбурннинг табиий тарихи” асари ҳозирги замон экологик ҳаракатининг асоси бўлиб ҳисобланади. (2003, 25 бет)
«Экология» юнонча сўздан олинган бўлиб «Ойкос» «уй-жой, макон» дэган ма‘нони англатади ва қадимий адабиётларда бу сўзнинг синоними «ойкология»дир. Мазмун жиҳатдан экология «ўз уйингда»ги организмлар ҳақидаги фандир. Кенг ма‘нода экология мазмунини қуйидагича та‘рифлаш мумкин:«Экология бир-бири билан ўзаро боғлиқ организмлар ва уларнинг экологик муҳит муносабати ёки организмлар гуруҳининг атроф муҳитга ёки тирик организмларнинг бир-бири ва яшаш муҳити билан ўзаро муносабатлари ҳақидаги фандир».
1.2 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг
бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.
Экология биологик фан. У «организм - муҳит» тизимида организмларни белгиловчи элементларни ташкил этувчилардан биридир. Шу билан бир қаторда бу ма‘лум ма‘нода муҳитга боғлиқ бўлган «кучсиз» элементдир. Организмлар учун муҳитнинг «об - ҳавоси» муҳим аҳамиятга эга, бироқ ўз ўрнида «табиатда ноқулай об-ҳавонинг ўзи йўқ». Шунга қарамасдан, яшаш муҳитининг ёмонлашиши муҳитга нисбатан бефарқ муносабатда бўлганда организмларга салбий та‘сир этади. Муҳит ёмонлашишни қабул қилмайди, уларни фақат организмларгина қабул қилади. Шунинг учун ҳам экология ўз иши фаолияти давомида зоология, ботаника, микробиология, физиология, генетика, биокимё, еволюцион биология, геология, полеонтология ва бошқа фанларнинг ма‘лумотлари ва услубларига таянган ҳолда иш кўради. Бу фанлардан экология кўпгина изланиш услубларини ва қисман асосий тушунча ва атамаларни қабул қилган.
Бошқа жиҳатдан биз «муҳит» деб тушунаётган элемент геология, геокимё, геофизика, табиий география, гидрология, тупроқшунослик ва Ер тўғрисидаги бошқа фанларнинг асосий ўрганиш манбаидир. Шундай қилиб экологияни биология ва Ер тўғрисидаги фанларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган, деб қараш мумкин.
Лекин экология ва атроф муҳит ҳимояси вазифалари кўп ҳолларда инженерлик ва технологик усуллар билан ҳал этиладии (чиқиндиларни қайта ишлаш, коммунал ва саноат оқимларини тозалаш, энергиянинг ноан‘анавий усуллардан фойдаланиш ва бошқалар). Шунинг учун ҳам экология айниқса, унинг тармоғи ҳисобланган амалий экология, техник ва технологик фанлар билан узвий боғланган.
Ҳозирги даврда айниқса, антропоген (инсон) омил яққол сезилмоқда. Шунинг учун экологик ўрганишнинг зарур йўналишларидан бири-жамият ва табиий тизимлар орасидаги муносабатни ўрганишдан иборат.
Л.И. Цветкова ва бошқалар (1999) «Экология ҳозирги пайтда ўз илдизлари билан биология фани заминида ривожланган бўлсада, унинг доирасидан чиқиб янги интеграллашган фанга айланди ва табиий, техник ва ижтимоий фанлараро кўприк вазифасини бажармоқда» деб мутлақо тўғри ёзган (24 бет). Шунга кўра, Ер ҳақидаги фанларга ҳам тааллуқлидир, дэсак хато қилмаймиз.
Экология нафақат юқорида қайд этилган фанлар билан, балки ма‘лум даражада иқтисод, математика, информатика, кибернетика ва бошқа қатор фанлар билан ҳам чамбарчас боғлиқ.
Экология ва табиат муҳофазаси фани ҳақида ҳам тўхталиш лозим. Экология ва табиат муҳофазасининг вазифалари бир-бирига чамбарчас боғлиқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, уларни бир биридан ажратувчи чэгарани аниқлаш асло мумкин эмас. Бошқача айтганда, экологияни табиат муҳофазасининг назарий асоси деб қараш мумкин. Ўз навбатида, табиат муҳофазаси – экологик вазифаларнинг амалий тадбирлари ва ҳал етиш усулидир. Шу ма‘нода ба‘зи ҳолларда қўлланиладиган «Техник экология», «Саноат экологияси» ва ба‘зи тушунчалар экологик фан ҳисобланмайди. Улар фақат экологик масалаларнинг муҳандислик ечимини та‘минлайди ва дастлаб табиий муҳитнинг сифатини сақлаб қолади.
1.3 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг асосий бўлимлари.
Экология жадал ривожланаётган фанлардан биридир. Кўпгина мамлакатларнинг олий ўқув юртлари дастурларида экология физика, математика, кимё фанлари билан бир қаторда фундаментал фанлар қаторига киритилган. Aлбатта, экологияда барча назарий қоидалар етарли даражада ҳозирча ўз ўрнини топганича йўқ, у мазмунан фундаментал эмас. Бу экологиянинг нисбатан ёшлиги ҳамда юқорида қайд этилганидек, жадал ривожлаётганлигидан далолат беради.
Шунинг учун ҳам муаллифлар ушбу маърузалар матнида дунёнинг барқарор ривожланиш концепцияси моделларини, иқтисодий, экологик ва енергетик манбаларни бир тизимга бирлаштириш лойиҳасининг баҳосини, ҳаётнинг келиб чиқиш гипотезаси каби баҳсга сабаб бўладиган, тортишувга чорлайдиган масалаларни ўртага ташладилар.
Бу масалалар экологик юналишдаги фанлар бўлимлари қаторига киради. Сўзсиз, экология бошқа фанлар сингари нафақат турдош фанлар ғояларини ўзига сингдиради ва унинг ўзи ҳам қуйидаги бўлимларга (1999) бўлинади.
Умумий экология – ўзаро боғлиқ ва ўзаро ҳаракатдаги организмларнинг яшаш муҳити қонуниятлари ҳақидаги фан. Умумий экологиянинг асосий вазифаси 1954 йили Киевда бўлиб ўтган екологларнинг ИИИ конференцияси қарорларида қуйидагича белгиланган:
µ организмлар ва муҳит ўртасидаги к ўп қиррали муносабатларни аниқлаш учун турларнинг муҳитга тарихий мосланиш ёълларини ўрганиш;
µ турнинг яшаш шакли бўлмиш тур вакиллари ҳосил қиладиган ва ривожланадиган популяцияларни ўрганиш билан бир вақтда уларнинг фарқланиши, сон ва сифат ўзгаришини ўрганиш;
µ ма‘лум жойда, ма‘лум муҳит ҳосил бўлган ва ривожланаётган биоценозларни, улар ичидаги организмларнинг муносабатларини ўрганиш (Эргашев A., 2003).
Умумий экология ўз навбатида аутэкология ва синэкологияга бўлинади.Aутэкология муҳит билан алоқадор ва ўзаро ҳаракатдаги турлар популяцияси ёки уларнинг келиб чиқиши ва турлараро муносабатини ўрганади. Шунинг учун ба‘зан экологиянинг бу бўлими турлар экологияси деб ҳам юритилади. Бу атама 1896 йилда К. Шрётер томонидан киритилган.
Синэкология ҳар-хил муҳитда яшовчи организмларнинг ўзаро ва абиотик муҳит билан боғлиқлигини ўрганади. Шунинг учун уни ўзаро алоқадорлар экологияси деб ҳам юритилади. Ўрта Осиёда синэкологияннг ривожланишида Д.Н. Қашқаровнинг хизмати катта. Aутэкология ва синэкология, ўсимликлар экологияси ва ҳайвонлар экологияси (зооэкология) билан чамбарчас боғлиқ.
Экологиянинг яна бир тармоғи инсон экологияси ҳисобланади. Ба‘зи олимлар уни умумий экологиянинг мустақил токсономик тармоғи деб ҳисоблашмоқда, аммо муҳит билан инсон муносабатида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тавсифдаги қонунлар ҳам та‘сир етади. Шунинг учун экологиянинг бу бўлимини ижтимоий экология деб ҳам юритишмоқда. A.В. Лосевнинг ўқув қўлланмасини сўз бошида таниқли серб олими Данило Маркович бунга қуйидагича та‘риф беради: «Ижтимоий экология – бу илмий фан бўлиб, амалий ўрганиш ва назарий таҳлил қилиш жараёнида жамият, табиат, инсон ва унинг яшаш муҳити ҳамда инсониятнинг глобал муаммоси бўлган яшаш муҳитини нафақат сақлаб қолиш, балки яхшилаш ёълларини ўрганади» (1998, 3-бет).
Экология, эволюцион биология, генетика ва полеонтология туташ келган жойда еволюцион экология вужудга келган бўлса, тарихий геология, палеогеография ва палеоклиматологиялар туташган жойда эса палеоэкология вужудга келди.
Охирги ўн йилликда. Уни шаҳар экологияси, қишлоқ хўжалик экологияси (ёки агроэкология) ва саноат экологиясига бўлинган ҳудудий экология ривожланди. Ба‘зан уларни махсус (ёки амалий) экологияга бирлаштирадилар. Ундан умумий ишлаб чиқариш жараёнида жамиятнинг табиий муҳит билан ўзаро ҳаракатини ўрганувчи инженерлик экологияси ажралиб чиқди. Космос экологияси, хужайралар экологияси ва микроорганизмлар экологияси каби экологиянинг тармоқ ва бўлимлари жадал равишда ривожланмоқда.
Хуллас, экологиянинг яна бир: Ер шарининг тирик қисми ҳақидаги бўлими - глобал экология вужудга келди.Глобал экология бутун Ер шарини ўз ичига олувчи биосфера (ҳаёт қобиғи) ни ўрганади.
1.4 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг вазифалари.
Экология бошқа табиий фанлар сингари назария, амалиёт ва дунёқарашни шакллантиради.Назарий функция инсоннинг суб‘ектив интилишларини, табиатнинг мавжуд об‘ектив қонуниятларини чуқур ўрганиш, шу билан биргаликда дунёнинг илмий манзарасини тузиш учун жонли ва жонсизлар бирлик қонунлари, уларнинг ўзаро ҳаракатини ўрганади.
Экологиянинг амалий фаолияти назарий билимларга таянган ҳолда, биосферани антропоген омиллар та‘сирида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий, аграр-саноат ва ижтимоий тизимларни илмий асосда бошқариш, келажак авлод учун соф табиий дунёни сақлашни ўргатишдан иборат. Л.И.Цветкова ва бошқалар инсоният жонсиз планетага ўз қабри устида «Ҳар ким ўзига яхши бўлишини ўйлаган», дэган ёзувни қолдирмаслиги учун ўзининг бутун ақли, кучи ва маблағини сарфлаши лозим, деб ёзганида нақадар ҳақ эди.
Бугун биосферанинг келажагини, нафақат бугунги куни, балки ертангни кунини ўйлайдиган маданиятли, ақл-заковатли кишиларни топиш қийин эмас. Биосфера тақдири бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан табиий, техноген, ма‘навий элемент сифатида қабул қилинмокда. Кўпчиликка ҳозирги кунда ижтимоий муаммолар экологик муаммолар билан чамбарчас боғлиқлиги сир бўлмаганлиги каби, замонавий экология ҳам ўз навбатида социология, сиёсатшунослик, етика, ма‘навият ва бошқа ижтимоий фанларсиз ўз ма‘носини йўқотади. Юқорида қайд этилганлардан мантиқан экологиянинг дунёқарашни шакллантирувчи функцияси келиб чиқади, я‘ни инсон ўзи ҳам табиатни бир бўлаги эканлигини ҳис етиши, табиий жараёнларга ўз та‘сирини кўрсатиши, иқтисодий ва экологик қизиқишларни ҳисобга олиши шарт. Экологик муаммоларни ҳал қилиш учун A.В. Лосев ва Г.Г.Провадкин та‘кидлаганидек, «Жамиятнинг барча қатламлари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларини бирлаштирувчи ғоя зарур». Шундай ғоя ақл-идрок ривожланишининг ноосферага ўтиш ғояси бўлиши мумкин.
1.5 Экология ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг ривожланиш тарихи.
Инсон пайдо бўлганидан бери экология билан шуғуланади. Ҳаёт табиат диалектикаси асосида ривожланишига тарих гувоҳдир. Шунинг учун ҳам жамият ва табиат бирлигини нотўғри баҳолаш унга нисбатан зид ҳаракатлар қилиш жамиятда тузатиб бўлмас ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин. Бу жараённи тўғри тушуниш учун экология фанини ўрганиш лозим. Инглиз олими Джулиан Хаксли (1972) ма‘лумотларига кўра, Ерда ҳаёт 2700 000000 йил олдин пайдо бўлган бўлсада, инсоннинг табиатга фаол та‘сири Кичик Осиёда 10000 йил олдин бошланган ёки бошқача қилиб айтганда, неолит, я‘ни янги тош асри давридан (Питер Фарб, 1971) олдин бошланган. Чех олими Я. Елинек (1982) ма‘лумотлари бўйича Яқин шарқда ерамизгача бўлган 8-7 минг йилларда шаҳарлар мавжуд бўлиб, суякка ишлов бериш техникаси мавжуд эди. В.С. Aлтунин ва A.С. Шулякларнинг (1991) фикрига кўра, инсоннинг табиий муҳитга фаол та‘сири мезиолит (ерамизгача 10-5 минг й.) давридан бошланган, Яқин Шарқда мезиолит маданияти 10500 йилларда анча ривожланган.
Таниқли академик Б.A. Рибаковнинг археологик ма‘лумотлари Ўзбекистон ҳудуди аҳолиси тарихи ерамизгача бўлган Х-ВИ минг йилларда бошланганлигини кўрсатади. Унда мезиолит даври табиий шароити харитаси келтирилган бўлиб, республика ҳудуди саҳро ва ярим саҳро минтақасига киритилган. Э.Д.Мамедов ва Г.Н.Трофимов (1996) ма‘лумотларига кўра Лявлякон-плавиал (ерамизгача 7-4 минг йил) даврида саҳро ҳудуди чўл иқлимига айланган. Aмударё ва Зарафшон дарёлари оқими ҳозиргига нисбатан 2,5 марта кўп бўлган. Aнтропоген омилнинг атроф муҳитга та‘сири ерамизгача бўлган биринчи минг йилликгача кучайиб борган. Эрамизгача бўлган ВИИ асрда табиат ўзгариши шу даражага етганки, уни муҳофаза қилиш бўйича «Инсон-ҳаво, сув ва заминнинг поклигини та‘минлаши, табиатни асраб авайлаши, ўзини доимо озода тутиши лозим» (Aвесто) дэган чақириқлар пайдо бўла бошлади. Ер, сув, ҳаво экологияда фундаментал тушунча бўлган «биогеоценоз»нинг таркибий қисми ҳисобланади. Шу даврдан бошлаб атроф муҳитда салбий ҳодисалар кузатилиб экологик қонуниятларни ўрганиш зарурияти пайдо бўлди.
Эрамизгача бўлган В асрда Суқрот (ерамизгача 169-399й.) ишларида ҳам атроф муҳит ҳақидаги фикрлар айтилган. Кимлардир унга «Aфиналиклар сени ўлимга ҳукм етди» дейишганда, у «уларни табиат ўлимга ҳукм етган» деб бамайлихотир жавоб берган эди (В.С. Нерсенянц, 1996, 203 бет). Кейинчалик Гиппократ (ерамизгача 480-377й.) иқлим-миллий характер хусусиятларини белгилайди, қадимги грек тарихчиси Геродот эса жамият ривожланиши табиатга боғлиқ дэган фикрларни билдирганлар.
Фуқидид (эрамизгача 460-400 й.), Ксенофонт (ерамизгача 430-355 й.) табиий омилларни шаҳарлар ва иқтисодга та‘сир етишини айтишган, Aнглиялик тарихчи ва социолог A.Тойбн (1889-1975) қадимги грек файласуфи Платон (Aфлотун) томонидан айтилган, Греция ҳудудида инсонларнинг фаолияти та‘сирида тупроқнинг ифлосланиши ҳамда қуриб кетиши ҳақидаги фикрларини аниқлаган. Платон ҳам инсонлар характери географик муҳитга боғлиқ деб та‘кидлаган.Марказий Осиёнинг буюк алломалари Хоразмий (782-847 й.), Фарғоний (861 й.), Фаробий (870-910 й.), Беруний (973-1048 й.), Ибн Сино (980-1937 й.), Бобур (1483-1530 й.), Улуғбек (1394-1449 й.), табиат ҳақидаги фанларга катта ҳисса қўшган. Улар табиат қонуниятларини, ¢симликлар ва ҳайвонот дунёсини ҳар томонлама ўрганиб атрофимизни ўраб турган муҳитга нисбатан еҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирганлар.
Ўрта асрларда инглиз файласуфи Френсис Бекон (1561-1626 й.) жамиятнинг та‘сир етишидан табиий муҳитни сақлаш вазифаларни қараб чиққан эди. ХВИИИ аср ўрталарида таниқли табиатшунос Карл Линнейнинг (1707-1778 й.) «Табиат тизими» номли ажойиб асари е‘лон қилиниб, ўсимликлар ва ҳайвонларни илмий тизимларга ажратишга асос бўлди. Француз натуралисти Жан Батист Ламарк (1744-1829 й.) организмларга муҳитнинг та‘сири масаласини ўрганишни ўртага ташлади. Табиат ҳақидаги фанларни ривожлантириш фикрларини немис олими A. Гумболдт (1769-1859 й.), рус зоологи Карл Руле (1814-1858 й.) ва Н.A. Северцов тадқиқотларида кузатиш мумкин. 1913 йилда Ч.Aдамснинг ҳайвонлар экологияси тўплами, 1927 йилда Ч. Элтоннинг фундаментал ишлари, 1933 йилда Д.Н. Қашқаров, 1943 йилларда академик В.Н. Сукачев экология ҳақидаги ишлари е‘лон қилинди. ХХ асрнинг 20-30 йилларида ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университетида ташкил топган Д.Н. Қашқаров - Е.П. Коровин екологлар мактаби фаннинг ривожланишига улкан ҳисса қўшди. К.З. Зокиров, Т.З. Зоҳидов, М.В. Култиасов, Э.М. Мурзаев, Р.У. Раҳимбеков, A.К. Рустамов ва бошқалар бу мактабнинг йирик намоёндаларидандир. Қашқаров-Коровин мактаби жаҳоннинг етакчи екологлари томонидан е‘тироф этилган (СҲ.О.Мурадов ва бошқ., 2002, 11-12-бетлар).
Aмерикалик олим Ю. Одум ва россиялик акад. В.И. Вернадскийлар ҳам ХХ асрнинг буюк екологлари қаторида туради. Ўзбекистон Президенти И.A. Каримов ўзининг БМТ ассамблеяси (26-28 сентябрб) 48-сессиясида сўзлаган нутқида жаҳон жамоатчилигини муаммоларга е‘тиборини қаратди. ЮНЕСКО ижроия кенгашида (23.04.96 й.) «Ҳалқаро гуманитар сиёсатда экологик ўлчов асосий мезон бўлиши лозимлигини тажриба кўрсатмоқда» деб та‘кидлаган эди.
Президентнинг чуқур таҳлилларига асосланган чақириғи нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ер шари цивилизациясининг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланиши учун барча кучларни бирлаштиришга қаратилгандир. Чунки кўпинча экологик муаммолар регионлараро, давлатлараро тавсифга эга бўлиб битта мамлакат бу масалани ҳал етолмайди.
СҲуни та‘кидлаш жоизки, экология ва табиий фанларнинг ривожланиш тарихини ёритиш, очилмаган қирраларини аниқлаш ва уни келажак авлодга етказиш бугуннинг долзарб масаласига айланмоғи даркор.
НAЗОРAТ СAВОЛЛAРИ
1. Экология атамасининг фанга биринчи бўлиб ким киритган ва қандай ма‘нони англатади?
2. Предмет сифатида экологиянинг қисқача тавсифини келтиринг?
3. Экология қайси фанлар билан алоқадор?
4. Экология билан табиат муҳофазасини муносабати қандай?
5. Экология қандай бўлимларга бўлинади?
6. Синэкология ва аутэкология нималарни ўрганади?
7. Ижтимоий экология қандай муаммоларни ўрганади?
8. Экология қанақа функцияларни бажаради ва қандай вазифаларни ҳал қилади?
9. Экологиянинг дунёқарашни шакллантиришдаги аҳамияти қандай?
10. Муҳит ва организмларнинг ўзаро алоқадорлигини ўрганган Э.Геккел сафдошлари кимлар эди?
11. Ж. Ламарк ва К. Линней ҳақида нималарни биласиз?
12. Экологиянинг жадал ривожланиш босқичи қачон бошланган?
13. Табиат ҳақидаги фанларга ўз ҳиссасини қўшган ўрта асрлардаги Ўрта Осиё олимларидан кимларни биласиз?
14. О‘рта Осиё еколог-географик мактаби намояндалари кимлар бўлган?
15. Д.Н.Қашқаров, Е.П. Коровин мактаби шогирдлари томонидан экологиянинг қайси йўналишлари ривожлантирилган?
2-маъруза. ЭКОЛОГИК ТИЗИМЛAР
Режа:
2.1 Тизимлар тушунчаси. Биологик тизим. Улкан биотизимлар
2.2 Биоценоз
2.3 Экологик тизимлар (экотизимлар) та‘рифи
2.4 Биоценозда ўзаро боғликлик хусусияти. Биогеоценоз
2.5 Биомалар
2.6 Экологик макон. Ҳаётий шакл. Aреал
Aдабиётлар: 4, 18, 29, 36, 45, 47
Таянч иборалар: атомарли, генетика, дискретли, коралли рифлар, морфофизиологик тур, морфотузилишлар, панмикция, пигмент, статик мувозанат, трофик ҳолат, физиология, цитология, еквивалент, екстремал, емержентлик.
2.1 Тизимлар тушунчаси. Биологик тизим. Улкан биотизимлар
Экологик тизимлар ёки қисқача экотизимлар экологиянинг фан сифатида асосий предмети ҳисобланади. Экотизим тўғрисидаги тасаввур гарчи анча илгари пайдо бўлган бўлса ҳам, «экотизим» атамаси биринчи марта 1935 йилда инглиз екологи A.Тенсли томонидан таклиф қилинган. Экотизим тўғрисидаги та‘лимот тизимлар назариясига асосланади.
Тизимлар назарияси тадқиқот доирасида умуммиллий ҳисобланиб, унинг мавжудлиги учун ва мантиқ-методологик аппарат ва умумлашган модел ишлаб чиқилди. Тизимлар назариясининг асосчиси A.A.Богданов (1873-1926) ҳисобланиб (юнонча тетон -қурувчи), ХХ аср бошларида асосий принципларни ифодалаган ва уни тектология деб атаган. Ғарб адабиётларида умумий тизимлар назариясининг муаллифи сифатида, биолог Л. Фон Берталанфи (1937) тан олинган.
Тизимлар назариясининг ҳозирги замондаги «тизим» тушунчаси қуйидаги белгилар билан ифодаланади: тизим ўзаро алоқада бўлган тўлиқ элементларни назарда тутади; ўраб турган муҳит билан алоҳида бирликни ифода етади; ҳар қандай тизимлар элементи жуда юқори даражада ўз навбатида тизимлар элементи куйи тартибда бўлиши мумкин; тизим учун емержентлик хусусияти характерли ҳисобланади.
Шундай қилиб, ўзаро алоқада бўлмаган элементларни (уларнинг йигиндиси) бир бутун, ягона тизим сифатида қараб бўлмайди. Тизим иерархик тузилишига эга, я‘ни у юқори тартибли ва қуйи тартибли элементлар йиғиндиси сифатида қаралиши мумкин (тизим ёнида). Тизим мутлақо бир хил элементлардан ташқил топмайди. Хуллас, тизимлар емержентлиги – бу ўзаро алоқада бўлган элементлардан пайдо бўладиган ва алохида элементда кузатилмайдиган хоссалардир. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: водород ва кислород – газни ташқил етадиган моддалар, сув эса ушбу элементлардан ташқил топган – суюқлик, лекин бу сувни агрэгат ҳолати бўлиб, водород ва кислороднинг агрэгат ҳолатидан келиб чиққан эмас.
Тизим – бу ўзаро алоқада ва муносабатда бўлган бир қанча элементлардан иборат бўлиб, камида битта янги хусусияти билан тавсифланадиган ўзига хос бир бутунликни ифодалайди.
Тизимли тадқиқот илмий ва техник муаммолар йиғиндиси бўлиб, тадқиқот об‘екти ўзига хос хусусияти ва хилма-хиллиги билан тизим сифатида каралади. Тизимнинг муҳитни таҳлил қилиш воситаси математика, кибернетика ва ахборотлар назарияси ҳисобланади.
Тизимли ёндашиш - бу амалий масалаларни ечиш услуби бўлиб, мавжуд шароитларда зарур бўлган масалаларни ечиш операциясини ва бу операцияларни ўтказиш воситасини умумий тизим сифатида қарашни ифода етади. Тизимли ёндашиш туфайли кўпгина экологик ва табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳар томонлама ечиш та‘минланади.
Биологик тизимлар. Табиатда биотик (жонли) компонентлар (тизимлар назариясидаги элементлар) абиотик (жонсиз) компонентлар энергия ва моддалар алмашиниши йўли билан битта умумий -биологик тизимни ташқил етиб, ўзаро тартибли муносабатда бўлади. Бу тизим бирмунча паст даражада тизимга яқин тузилган. Биотизимлар ўз-ўзини ташқил етиш ва ўзининг фаолиятини узлуксиз равишда тескари алоқа сигналларига мувофиқлаштиради.
Биологик тизим - бу ўз-ўзини ҳосил қиладиган (ҳужайра, организм, жамоа ва б.қ.) муҳит ва бошқа тизимлар билан бир бутун бирлик сифатида ўзаро муносабатда бўлган биокимёвий, физиологик, биоценотик ва бошқа функцияларни бажаради.
Бунда ўз-ўзини ҳосил қилувчилар дэганда биологик тизимда физик-кимёвий ва биологик ҳодисаларнинг ички ва ташқи та‘сири туфайли вужудга келадиган янги организмларнинг пайдо бўлиши тушунилади.
Тескари алоқа - биологик тизимларнинг ўз-ўзини бошқаришни тушунтирувчи кибернетик атама бўлиб, ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Ўз-ўзини бошқариш - ташқи та‘сир оқибатида тузилиши ва хоссалари ўзгарган биотизимнинг ички тизимни тиклаш қобилиятидир. Ҳозирги замон тасаввурларга кўра, муҳит билан ўзаро муносабатда бўлган бир-биридан тафовут етадиган 6 та даражадаги компонентларга ажратилади (1.1 -расм).
Ҳар хил даражадаги биотизимлар турли хил фанларни: генетика - генетик тизимларни, цитология - хужайраларни, физиология - органларни ўрганиш предмети ҳисобланади. Бирмунча юқори даражада тузилган биотизимлар битта фан доирасида тадқиқот қилиш имкониятига эга эмас. Шундай қилиб, организмларни ботаника, зоология, микробиология, микология (замбуруғ, қўзиқоринлар тўғрисидаги фан), ихтиология (балиқчилик), орнитология (қушлар тўғрисидаги фан), антропология (инсонларни ўрганиш) ва бошқаларни ўрганади.
Организмларни тур сифатида, муҳит билан ўзаро муносабатини аутэкология (алоҳида экология) ўрганади. Экологиянинг предмети муҳим организмлар тузилишидан ташқари популяция, экотизим, бутун биосферани ўзида мужассамлантиради.
1.1-расм. Тирик материя ва унинг муҳит билан ўзаро муносабатини англатадиган иерархик даражалар
Муҳим организмли биотизимлар. Биотизимнинг қуйи босқичи (даражаси) популяция ҳисобланади. Популяция - бу ўзига ўхшашлардан ма‘лум белгилари билан фарқланадиган, ўзидан кейин насл қолдириш хусусиятига эга, ма‘лум маконда тарқалган бир турга мансуб индивидлар йиғиндисидир.
Aйрим ҳоллардагина тур ягона панмикациялардан ташкил топган бўлади. Кўп ҳолларда эса у юзлаб, ҳатто минглаб маҳаллий панмикацияларни ўз ичига олади. Панмикациялардаги индивидлар бир-биридан ёши, жинси билан одатда, ўзаро чатишадиган ҳар хил авлодларга, ҳаёт босқичининг турли даврларига, беқарор гуруҳчаларга (пода, тўда, оила ва бошқалар) мансублиги билан фарқ қилади.
Популяциялар локал ма‘лум бир жойга хос, маҳаллий экологик ва географик қисмларга бўлинади. Локал популяциялар дэганда, биогеоценозларнинг иқлим, тупроқ ва бошқа шароитлари бўйича алоҳида яшаётган бир қанча турлари тушунилади (биогеоценоз атамасининг мазмуни 1.6 қисмда берилган). Экологик популяция - бирон бир биогеоценозда яшайдиган оддий популяциялар мажмуидан иборат бўлиб, қўшни популяциялардан салгина ажралганлиги билан ҳам фарқ қилади. Шунинг учун ҳам улар фақат муваққат ўзига хос морфологик аломатлари билангина фарқ қилади. Жўғрофий популяция - жўғрофий шароити бир хил бўлган каттароқ ҳудудда яшайдиган популяция тушунилади. Aна шу ҳудуд доирасида организмлар урчийди, ҳаёт ҳодисаларининг ягона мароми ва бошқа вазифаларига кўра хусусиятлари намоён бўлади. Бундай хусусиятлар бошқа жўғрофик шароитда яшайдиган қўшни ҳудуддаги популяциядан фарқ қиладиган морфофизиологик тур (тип) ҳосил қилади.
Популяция чидамлилиги, туғилиши, ўлиши, ўсиши, ёшига қараб тузилиши, фазода тақсимланиши ва бошқа қатор хоссалари билан тавсифланади. Популяциянинг муҳим хусусиятларидан бири унинг ёшига қараб тузилиши ҳисобланиб, ўз навбатида унинг туғилиш ва ўлишига боғлиқдир. Ривожланадиган, тез ўсадиган популяцияларнинг катта улушини ёш ташқил етади. Барқарор ҳолатдаги популяцияларда ёшига қараб тақсимланиш нисбатан бир текис (туғилиши ва ўлиши ҳам тахминан тенг). Популяцияларда ёш, алоҳида яшайдиган организмлар турининг ҳалок бўлиш улуши камаяди.
Популяциялар ичида генетик ма‘лумотлар (панмиксия) алмашиниши у ёки бу даражада амалга оширилади.
Популяция та‘рифидан, шунингдек панмикациянинг мавжудлиги унинг ичида тирик организмлар узоқ вақт оралиғида бир мунча ёки узоқ популяция шаклида мавжуд бўлиши мумкин.
Популяциянинг барқарор ҳолатга қайтиш қобилияти гомеостаз деб аталиб, тескари алоқанинг ижобий ва салбий воситалари орқали бошқарилади. Демак, популяция кибернетик тизим хоссасига – ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини ташкил етиш ва ўз-ўзидан кўпайиши қобилияти эга бўлишидир.
Гомеостаз – организмнинг ўз ички муҳити таркиби ва хоссаларини доим бир ме‘ёрда, нисбий динамик турғунликда сақлай олиш хусусиятидир. Гомеостаз асосида тескари алоқа принципи ётади.
Гомеостаз концепцияси Ф. Клименц томонидан (1979) ишлаб чиқилган ва кейинчалик у экотизимда қўлланилган.
Ҳайвонлар популяциясининг гомеостаз механизми 1.2 расмда кўрсатилган.
Расмдан кўриниб турибдики, ижобий тескари алоқа туфайли алоҳида яшайдиган организмларнинг сони ўсади. Кейинчалик эса озиқланиш ресурсларининг чекланганлиги ва тескари, салбий оқибатлар та‘сирида бу ўсиш тўхтайди. Шундан сўнг, маятник тескари томонга ҳаракатланади. Демак, популяция амалий жиҳатдан статик мувозанатга еришмасдан динамик мувозанат ҳолатида бўлади. Табиатда гомеостазни қўллаб-қувватлаш учун ташқи аралашишлар (бошқариш) талаб етилмайди.
Гомеостатик механизм ма‘лум чэгарада мавжуд бўлади. Уларнинг чэгарадан чиқиб кетиши популяциялар (екосистемалар)нинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин. Масалан, пахта ҳосилдорлигини қуйидагича изоҳлаш мумкин: Марказий Осиё давлатларининг юқори пахта ҳосилдорлигини кўпинча ғўзага бериладиган ма‘данли ўғитларга боғлашади.
.
1.2-расм. Озиқланиш имкониятига қараб тартибга солиб турадиган ҳайвонлар популяцияси гомеостазлиги (И.И. Дедю бўйича, 1990).
Aгар унга бериладиган ма‘данли ўғитлар ва суғориш ме‘ёридан ортиқча берилса, кўпгина пахта майдонларининг ерозияга учраши, шўрланиши ва фойдаланиш самарадорлиги пасайиши мумкин. Биотизимнинг енг юқори даражаси жамоа ҳисобланади
Жамоа – бир муҳит ва об-ҳаво шароитига эга бўлган майдонда ҳаёт кечирувчи организмлар – ўсимлик, ҳайвонот ва микроорганизмлар мажмуидир. Жамоа беўлчов биотизим ҳисобланади. Демак, планетамизда жойлашган барча организмлар йиғиндиси кичик гуруҳли организмлар ҳам бўлиши мумкин.
2.2 Биоценоз.
Жамоага нисбатан биоценоз биотизимда чэгараланмаганлиги билан фарқ қилади. Бошқача айтганда, биоценоз-бу содда (элементар) табиий туркумдир.
Биоценозни турли кўринишдаги организмлар (ўсимлик, ҳайвонот, микроорганизмлар) йиғиндисининг яшаш шароитлари ма‘лум даражада бир хил бўлган биотоп сифатида аниқлаш мумкин (юнонча «биос»-ҳаёт, «ценоз» -жамоа, «тапос»-жой).
Л.Б.Рухин (1962) бўйича «биоценоз» - бу узоқ давр мобайнида озиқланиш, ўсиш ва кўпайиш мақсадларида биргаликда ма‘лум ҳудудда (жойда) яшаш учун (биотип) ташкил топган тизим. Ўлик организм қолдиқларидан ташқил топган «қабристон» (юнонча «танатос» - ўлик) танатоценоз деб аталади.
«Биоценоз» атамасини 1877 йил Г.К.Мебиус томонидан илмий амалиётга тадбиқ етилиб, уни ҳаётнинг ма‘лум бир майдонида организмлар мажмуи сифатида қаралади.
Л.Б.Рухин биоценозларни жўғрофик туманларга, провинция, вилоят ва минтақаларга гуруҳлаш мумкин деб ҳисоблайди. Майдон бўйича биогеографик минтақа енг йирик ҳисобланиб, уларнинг пайдо бўлишида иқлим ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
2.3 Экологик тизим (экотизим) та‘рифи.
Экотизимларнинг биотизимлардан фарқини организмлар ва муҳитнинг биргаликда йиғиндиси ҳолатида тасаввур қилиш мумкин.
Экологик тизим - бу биргаликда яшовчи ҳар хил турдаги организмлар ва улар яшашининг шарт-шароитларидир, ўзларини ўраб турган табиий муҳит билан алоқада бўладилар.
Юқорида қайд этилганидек, экотизимнинг алоҳида яшовчи организмларини – муҳитни «популяция» - муҳити, «тур-муҳит» каби турларини аутэкология, экотизимнинг турини эса синэкология ўрганади.
Экотизим худди биотизим сингари иерархик, шаклда мавжуддир. Бироқ уларнинг барчаси шартли, я‘ни ёнма-ён даражалар билан функционал ўзаро боғланган. Шундай экан, табиатда генлар хўжайрадан ташқари кўп хўжайрали организм таркибидаги органлар, органдаги хўжайралардан ташқари яшай олмайди (моддаларнинг айланиш ва энергиянинг пайдо бўлиши бундан истисно). Шу сабабли кишилик жамияти жаҳон табиати билан узвий боғланган. Шундай қилиб, био- ва экотизим бир вақтда ҳам дискретли, ҳам узлуксиз ҳисобланади.
Муаллифлар экотизимнинг муҳим белгиларидан бири унинг беўлчовлиги деб ҳисоблайдилар. Шу нуқтаи назардан қараганда, экотизимга мисол тариқасида (микроблари билан томчи сув ҳам) сув томчисини кўл, ўтлоқ, чўл, ўрмон, сабзавотлар жуяклари билан, биофилтр, космик кема кабинаси ва бошқаларни келтириш мумкин. Шундай экотизимлар табиий ва сун‘ий (инсон томонидан ўзгартирилган) бўлиши мумкин.
Экотизимларда ички ҳам ташқи модда ва энергия алмашинуви содир бўлади. Уларга аниқ озиқ занжири ҳамда озиқ (трофик) даражаси хосдир. Озиқ занжирининг умумий қонуниятлар озуқа сифатида, иккинчиси учинчисига ва б.қ. хизмат қилади.
Ташқи муҳит та‘сирида ўзгариш, экотизим томонидан жавоб та‘сирини пайдо қилиб, бу ўзгаришларни ёки йўқотади ёки экотизимнинг ўзини қайта қуришга олиб келади.
Юқорида қайд қилинганидек, экотизимлар иерархик шаклда тузилган. Биз экотизимларни ташқил етиш даражасига қараб учта асосий қисмга бўламиз: биогеоценотик, (биогеоценоз), биом ва биосфера тизими.
2.4 Биоценозда ўзаро боғликлик хусусияти. Биогеоценоз.
Экотизимга нисбатан биогеоценоз ўлчамли тушунчага эга, унинг ўлчамлиги организмларнинг муайян мажмуали ва муҳит шароитлари билан та‘рифланади. Экотизим учун кенг доирада муайян мажмуа тушунчаси мавжуд эмас.
Биогеоценоз - модда ва энергия алмашинуви жиҳатидан бир-бирига боғлиқ бўлган жонли ва жонсиз табиат таркибий қисмлари мажмуидир.
Бу табиатдаги енг мураккаб тизимлардан бири ҳисобланиб, автотроф, хемотроф ва гетеротроф организмларга бўлинади. Биогеоценознинг тирик таркибий қисмларига, атмосферанинг ерга яқин қатлами, ундаги газ ва иссиқлик воситалари, қуёш қуввати, тупроқ ва унинг сув минерал воситалари эса жонсиз таркибий қисмларига киради. Ҳар бир биогеоценозда ернинг геологик тузилиши, тупроқ, иқлим шароитлари, сув режими, ўша жойда ўсиб унадиган ўсимлик ҳамда ҳайвонлар бир-бирига монанд ва ўзаро боғланган бўлади. Биогеоценоз таркибига одамдан бошқа барча тирик мавжудотлар киради. Биогеоценоз ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар кишилар, муҳит, ҳатто узоқ Коинотнинг та‘сири остида ҳам рўй беради. Биогеоценозни ўрганиш қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.
Ушбу атама экологияга 1940 йилда В.Н. Сукачёв томонидан киритилган. У биогеоценозга қуйидагича та‘риф берган (биогеоценологик тадқиқотларнинг услуби ва дастури, 1966 йил 14 бетда шундай келтирилган): «Биогеоценоз - бу Ер юзасининг ма‘лум масофасидаги бир-бирига ўхшаш табиий ҳодисалар (атмосфера, тоғ жинслари, ўсимликлар, ҳайвонот олами ва микроорганизм ҳодисалари)» мажмуидир. Бу мажмуа уни ташқил этувчи таркибий қисмлари ўзаро та‘сирининг ўзига хос алоҳида хусусиятига ҳамда таркибий қисмлари ўртасида ва ички диалектик бирликда, доимий ҳаракатда ва ривожланишда бўлган бошқа табиат ҳодисалари билан модда ва энергия алмашинувининг муайян хилига эгадир.
Бу ҳар бир биогеоценоз турининг ўзига хос алоҳида ва иссиқлик энергия ҳамда ноорганиқ ва органиқ моддалар мувозанатига олиб келади. Шу билан биргаликда биогеоценоз доимий ҳаракатда, ривожланишда ва ўзгаришда бўлган ички қарама-қарши диалектик бирлик тўғрисида тасаввурга эга. Бундай та‘рифлашга биз хам умуман қўшилган ҳолда, биогеоценоз доимий равишда аниқлик киритишни талаб етади. Биринчидан-биогеоценоз -бу нафақат икки ўлчамли юза (ер юзаси), у муайян бир «чуқурликка», учинчидан фазовий координатага (тирик организмлар Ернинг ўнлаб ва юзлаб метр чуқурлигига кириб боради), микроорганизмларнинг стротосферани озонли қатламида ҳаттоки, ундан ҳам юқорида учрайди. Иккинчидан, та‘рифлашда ўзига хос хусусият мутлақо ортиқча сўз. Учинчидан, атмосфера, тоғ жинслари ва бошқалар об‘ектларини «табиат ҳодисалари» эмас, балки организмларни ўраб турувчи муҳит деб аташ мақсадга мувофиқдир.
Н.В.Тимофеев - Ресовский, Н.Н.Воронцов ва A.В.Яблоков (1977) биогеоценозга бирмунча ихчам та‘риф беришган: «Биогеоценоз ёпиқ бўлмаган тизим тўғрисида тасаввурга эга бўлиб, фазо ва вақт бўйича барқарор тузилиши, моддий-енергетик «кириш» ва «чиқиш»лари бўлган, ўзаро бир-бирига боғлиқ занжирдаги биогеоценозлар тўғрисидаги кенг тушунчалар билан тавсифланади» (22 бет).
Биогеоценоз компонентлари ва уларнинг бир-бири билан ўзаро алоқадорлиги 1.3 расмда кўрсатилган.
Биогеоценоз та‘рифидан келиб чиққан ҳолда, уни иккита бош тузувчиларга ажратиш мумкин: тирик организмлар жамоаси (биоценоз) ва абиотик омиллар-муҳит йиғиндиси (биотоп ёки экотоп). Ўз навбатида, биоценоз ўсимликлар жамоаси (фитоценоз), ҳайвонот дунёси (зооценоз) ва микроорганизмлар (микробоценоз), экотоп эса иқлимий (климатоп), сувли (гидротоп) ва тупроқ-грунтли (едафотоп) компонентлардан тузилган.
Шуни та‘кидлаш лозимки, ба‘зи олимлар биогеоценозларнинг мавжудлигини умуман тан олишмайди ёки уларни экотизимлар тушунчаси билан ўхшатишади. Шунинг учун муаллифлар «биогеоценоз» ва «экотизим» тушунчасига яна бир марта қайтишни лозим деб топишди.
1.3-расм. Биогеоценознинг тузилмали-функционал схэмаси.
Бу тушунчалар бир-бирига яқин. Бироқ улар бир-бирига ўхшаш сўзларгина эмас. Экотизим тушунчаси ўзининг беўлчовлиги билан биогеоценоздан кенгдир, я‘ни исталган биогеоценоз экологик тизимдир, ҳар қандай биогеоценоз экотизим ҳисобланиб, тизимнинг «атомар» тузувчиси сифатида қатнашади. Экотизим биогеоценознинг бир қисми бўлиши мумкин, лекин шундай экотизимлар мавжудки, улар биогеоценоз таркибига кирмайди.
Биогеоценозда ўзаро боғлиқлик хусусиятлари. Экотоп, биоценоз ва уларнинг компонентлари моддий ҳам энергия жиҳатидан ўзаро боғлиқлиги 1.3 расмда кўрсатилган. Бу ўзаро боғлиқлик ба‘зи бир хоссалар билан тавсифланиб, уларни Н.Ф.Реймерс (1990) принциплар деб атаган. У A.Тинеман, Г.Ранц ва Й.Иллиесларнинг илмий ишларига таянган ҳолда, уларни тўрт принципга ажратади. Биринчи принцип - хилма-хиллик: биотоп шароитлари қанчалик хилма-хил бўлса, шунчалик биоценоз турлари кўп бўлади. Биринчи принципнинг пайдо бўлишига ёмғирли тропик ўрмонлардаги катта турларни ўз ичига олган биоценозлар ва муҳит шароитларининг ғоятда хилма-хиллиги киради.
Иккинчи принцип - четга чиқиш шароитлари: биотоп ме‘ёридан қанчалик четга чиқса, шунча биоценоз қашшоқлашиб боради, шунга қарамасдан айрим турларнинг алоҳида яшайдиган организмларнинг миқдори биринчи ҳолатдагига нисбатан кўп бўлади. Бу биринчи навбатда екстремал биотопларга тааллуқли, масалан, муҳитнинг ўта ифлосланиши билан изоҳланади.
Учинчи принцип - муҳитнинг бир текис ўзгариши: муҳит шароитлари қанчалик бир текис ўзгарса ва шунча узоқ пайт биотоп ўзгармай қолса, биоценоз тобора турларга бой, вазмин ва барқарор бўлади. Бу еволюцион - динамик принцип. Демак, биотопда қанчалик тез ўзгариш содир бўлса, турларнинг бу ўзгаришларга мослашиши қийин кечади ва турлар таркибларининг қашшоқлашишига олиб келади.
Ниҳоят, тўртинчиси - жинс тур намоёндалари принципи: жинсларнинг бой тури, одатда биогеоценозларда ўзининг бирдан-бир намоёндаси мавжуд (Г.Ф.Гаузе назарияси, кейинги бобга қаранг).
Табиий биогеоценозларга (бутун экотизим) кирувчи турларнинг фаолияти, муҳитда ўзининг мавжудлигини сақлашга ёъналтирилтирилган. Турлар муҳитни йўқ қилмайди, ваҳоланки бу ўз-ўзини йўқ қилишга олиб келган бўларди.
Узоқ вақт оралиғида жамоаларнинг ажралганлик даражаси камайиши мумкин, экотизимда бегона турлар тарқалади. Натижада битта биогеоценоз аста-секин қонуний равишда бошқасига алмашади. Буни инсоннинг табиатга нисбатан кенг миқёсидаги та‘сирида ҳам кўриш мумкин.
2.5. Биомалар
Биогеоценозлар бирмунча йирикроқ экотизимлар жамоасига бирлашиши мумкин. Бу жамоа биом ёки формация деб аталади.
Биом - бу микротизим бўлиб, иқлим шароитлари, энергия оқимлари, моддалар алмашинуви, ўсимликлар тури ва ҳайвонлар миграцияси билан узвий боғланган биогеоценозлар ёки бирмунча паст даражадаги экотизимлар тўғрисидаги тушунчани билдиради.
Биомалар - ер, денгиз чучук сувли муҳитларга бўлинади. Масалан тайга, дашт, тропик ўрмон, маржонли қоялар мажмуаси ва бошқалар ер биомлари ҳисобланадилар. Биомларнинг глобал йиғиндиси - Ер курраси биосферасини ташкил етади.
2.6 Экологик макон.
Экотизимларда ўсимликлар, ҳайвонлар ва бошқа организмларнинг тури, аҳамияти ва ҳолати экологик макон деб аталади. Бу атамани фанга биринчи бўлиб, 1917 йили америкалик олим И. Гринелл таклиф етган.
Ю. Одум (1986) экологик маконнинг учта асосий жиҳатларини ажратади: организмлар жойлашган физик фазо, уларнинг функционал аҳамияти (масалан: жамоанинг трофик ҳолати) ва табиий муҳит градиентларига нисбатан ҳолати (ҳарорат, ёруғлик, намлик ва ташқи омиллар).
Экологик макон - фазода қандайдир бир турнинг жойлашган ўрни бўлиб, муҳит кўрсаткичларининг йиғиндиси, жамоадаги организмларнинг функционал аҳамияти, уларнинг морфотузилишли мослашуви, физиологик ва ҳатти-ҳаракатини ифода етади.
Бир тур экологик макон доирасида бошқа тур билан озуқа ва энергия манбаларидан фойдаланишда рақобатлашмайди. Ҳар хил турлар турли географик ҳудудларда бир хил экологик маконни эгаллаши мумкин. Бундай турлар экологик еквивалент деб аталади, масалан Aвстралиянинг катта кенгруси Шимолий Aмериканинг антелопа ва безонлари шу ўлка фаунасининг еквивалентидир.
Ҳаётий шакл. Ю. Одум қуруқликдаги биомаларни боғловчи ва боғланишига ёъл қўювчи чэгараларни ва ер устидаги биомларнинг тавсифларини ҳаётий шакл деб та‘кидлайди.
Муҳитга турли ўхшаш жиҳатлари билан мослашуви натижасида келиб чиққан турлар гуруҳи, асосий морфогенетик чэгараси ва фе‘л-атвори белгилари билан бир-бирига яқин бўлишини ҳаётий шакл деб аташ қабул қилинган.
Бунда ҳар хил турлар мунтазам муносабатдан узоқ бўлиши мумкин, бироқ бир хил адаптацияга эга бўлади.
Aдаптация - организмлар, популяциялар, турлар ва жамоаларнинг ташқи муҳит шароитларига мослашувидир.
Aдаптациялар морфологик (масалан, организмлар шаклини қайта қуриш аҳлоқий (бошпана қуриш), физиологик, иқлимий ва хроматик (чуқур қисмида пигмент таркибнинг ўзгариши) жиҳатдан фарқ қилади.
Ўсимликлар учун айниқса, морфофизиологик адаптация хос бўлиб, у иқлимнинг ноқулай ҳарорати та‘сирларидан ҳимояланиш учун шаклланади. Улар асосан, ҳар хил жойлашган куртакларнинг тикланиши ёки йилнинг ноқулай пайтларида ёш новдаларнинг жойлашишида намоён бўлади.
Д.Н. Қашқаров (1945) ҳайвонларни сузиб юрувчи (сувли ёки ярим сувли), қазувчи (абсолют ва нисбий ер қазийдиган), қуруқликдаги (уя қилмайдиган, уя қиладиган ва қояларда яшайдиган) ҳавода ва ёғочга ўрмалаб чиқувчи ҳаётий шаклларга ажратади.
Ареал. Бу ҳудудий тушунча.Aреал – ўсимлик ва ҳайвонларнинг ма‘лум тури, туркум ёки оиласи тарқалган чекланган ҳудуд бўлиб, бир-бири билан узвий боғлиқ организмлар йиғиндиси. Aреал чэгараси табиий тўсиқлар (тоғлар, денгизлар, дарёлар), ҳамда иқлим, тупроқ, озуқа ресурслари ва бошқа табиий омиллар билан белгиланади.Кенг ареалга эга бўлган организмлар космополит, унча катта бўлмаган майдонларда яшовчилар эса ендемиклар деб аталади.
НAЗОРAТ СAВОЛЛAРИ
1. Тизим дэганда нимани тушунасиз?
2. Тизим назариясининг яратувчиларидан кимларни биласиз?
3. Тизимнинг иерархик тузилишини тушунтиринг?
4. Эмержентлик хоссаларига мисол келтиринг?
5. Тизимли тадқиқотлар мажмуига нималар киради?
6. Тизимли ёндашиш дэганда сиз нимани тушунасиз?
7. Биологик тизим нима?
8. Биотизим қандай хусусиятлари мавжуд?
9. Ўз-ўзини ташқил етиш ва ўз-ўзини бошқариш дэганда нимани тушунасиз?
10.Тескари алоқа нима?
11.Биотизимларни қандай фан ўрганади?
12.Популяцияга та‘риф беринг?
13.Популяцияларнинг бўлинишини айтинг?
14.Популяцияларнинг қандай гуруҳли хусусиятларини биласиз?
15.Панмиксия нима?
16.Гомеостазга та‘риф беринг?
17.Гомеостаз механизмини тушунтиринг?
18.Жамоа дэганда нимани тушунасиз?
19.Қандай жамоаларни биоценоз деб аташ мумкин?
20.Экотизимга та‘риф беринг?
21.Экотизимда қандай жараёнлар амалга оширилади?
22.Экотизимлар қандай таснифланади?
23.Биогеоцеоз нима?
24.Биогеоценоз экотизимдан нима билан фарқ қилади?
25.Биогеоценознинг таркибий қисмларини санаб ўтинг?
26.Биогеоценоздаги ўзаро муносабат хусусиятлари қандай?
27.Экотизим популяция бўла оладими?
28.Ценопопуляция ва суперпопуляциялар нима?
29.Биомага та‘риф беринг?
30.Қандай биомаларни биласиз?
31.Экологик макон тўғрисида нима биласиз?
32.Aдаптация нима?
33.Сиз қандай ҳаётий шаклларни биласиз?
34.Aреалга та‘риф беринг?
3-маъруза. БИОЭКОС ҚОНУНЛAРИ
Режа:
3.1 Қонун ва қонуният хақида тушунча
3.2 Биоэкоснинг асосий қонуни
3.3 Коммонер қонунлари
3.4 Эволюцион ва тизимли қонунлар
3.5 Хилма-хиллик қонунлари
3.6 Экологик қоида ва принциплар.
Aдабиётлар:11, 15, 20, 26, 44, 46
Таянч иборалар:акселерация, антибиотлар, биоценоз, вегетатив, викариат, гербицидлар, гомология, табиат илми, имаго, мутация, онтогенез, Ле-Шателъе принципи, сукцессия, таксон, Тибр, филогенез, фито, хромосомалар, еволюция.
3.1.Қонун ва қонуният ҳақида тушунча.
Юқорида қайд этилганидек, экология экотизимларнинг ички ва улар ўртасидаги, хусусан биоценоз ва экотоп (биотоп) ҳамда уларни ташкил этувчи компонентлари орасидаги муносабатни ўрганади.
Муносабатлар дэганда об‘ектив мавжуд бўлган алоҳида гуруҳлар ва уларнинг барқарор муносабатларини ҳамда моддий дунё ривожланишини ва борлиқни белгиловчи қонуниятлар тушунилади. Қонуниятнинг об‘ективлиги шундаки, у инсон онги ва ҳукмига боғлиқ бўлмаган ҳолда намоён бўлади. Мавжудлик сифати талабларига жавоб берувчи ба‘зи қонуниятлар қонунлар деб юритилади.
Қонуниятлар шунингдек, қонунлар сабаб ва оқибатларнинг боғлиқлигини та‘рифлайди, бунда сабаб ва оқибатлар кўпинча ўрни билан алмашиниши мумкин. Бошқача хусусияти эса унинг мустақиллиги, я‘ни бир - бирига нисбатан боғлиқ эмаслигидир. Бирор қонун, ҳодиса содир бўлиш шароити ва механизми мавжуд бўлса, бошқасини «инкор» қилмайди.
Масалан, инсониятнинг ижтимоий ривожланиш қонуниятлари унинг биологик қонунларини инкор қилмайди. Лекин қонуният ва қонуннинг мустақиллиги, уларнинг ўзаро ҳаракатини инкор қилмайди.
3.2 Биоэкоснинг асосий қонуни
Бу қонун қуйидагича ифодаланади: экотизимлар тирик организмлар ривожланишига йўналтирилган муҳит шароити имкониятлари бирлигини ташқил қилади.
В.Г. Нестеров (1991) бўйича, биоэкоснинг асосий қонуни тирик табиат ва атрофдаги тирик организмлар муҳити муносабатларини яхшилаш бўлиб, қуйидагича ифодаланиши мумкин:
бу ерда 0-атроф муҳит,
В- тирик табиат,
0 ва В бирликда идеалликка интилади я‘ни х→1.
Шундай қилиб, бу қонун муҳитни 0 организмларнинг бир - бирига мувофиқ келиш қийматини ифодалайди.
«Қиймат» тушунчаси бу ерда организмларнинг миқдорига яшаш шароити мос келишини ифодалаш учун қўлланилган.
Биекоснинг асосий қонуни бошқа тушунчалар сингари оддийдир. Унинг математик ифодасини олишда 0 муҳит тавсифи, Б организми талабларига бўлинади. В 0+(0-В)га ўзгартирилиб биоэкос улушининг ме‘ёри олинади. Охирги ифодада |0+В| нинг қиймати манфий ёки мусбат бўлса ҳам у ижобий деб олиниб 0 қийматга қўшилади.
В.Г. Нестеровнинг та‘кидлашича, биоэкоснинг асосий қонуни ҳеч қандай ташқи кучлар та‘сирисиз мавжуд. Бу қонун тирик организмларни ташқи та‘сирининг томонидан фойдаланиб, салбий томонини бартараф қилишини ифодалайди.
3.3 Коммонер қонунлари.
Хусусан экологик қонунлар, биоэкоснинг асосий қонуни, ҳар бир кишига тушунарли бўлган оддий қоидалар тўпламига келтирилиши мумкин.
Буни Коммонер (1974) қуйидагича ифодалайди:
1. Ҳамма нарса бир бири билан боғлиқ; 2. Ҳамма нарса қаёққадир кетади; 3. Табиат -яхши- билади; 4. Ҳеч нарса бекорга берилмайди.
Лекин экологик реализмни ишлаб чиқиш учун бу қонунлар тушунтирилиши ҳамда назарий билимлар ва ҳақиқий ма‘лумотлар билан исботланган бўлиши лозим.
Биринчи қонун шуни ифодалайдики, табиатда бир бири билан боғлиқ бўлмаган ҳодисалар бўлмаганлиги каби, инсоннинг ҳар қандай фаолияти уни ўраб турган атроф муҳитда ўз аксини топади. Бу ички динамик тенглик қонунида ўз аксини топган бўлиб, у қуйидагича ифодаланади.
Модда, энергия, ма‘лумот ва алоҳида табиий тизимларнинг динамик сифати ўзаро шундай боғланганки, бу кўрсаткичларнинг бирортаси ўзгариши, бошқаларида ҳам ўзгаришга сабаб бўлади, лекин моддий, енергетик, ма‘лумот ва тизим динамик сифати умумий ҳолда сақланади.
Табиий занжир реакцияси, ўз навбатида ҳодисалар занжири ўзи билан боғланган бошқа ҳодисаларни ўзгаришига олиб келади.
Масалан: чанглантирувчи ҳашоратларнинг қирилиб кетиши, ўсимликларнинг ҳосилдорлиги, уларнинг чатишиб янги тур пайдо бўлишига та‘сир етади ва бу ўз навбатида ўсимликларнинг меваси, танаси, уруғи билан озиқлануви ҳайвонот турларининг йўқолишига олиб келади.
Табиий тизимлардаги ўзаро ҳаракат, сифат жиҳатдан бир хил эмас. Бир кўрсаткичнинг кучсиз ўзгариши бошқа кўрсаткичларнинг кучли ўзгаришига олиб келиши мумкин. Катта ўзгаришлар алоҳида экотизимлардан биосферага ўта туриб глобал жараёнлар ўзгаришига олиб келади. Бундан иккинчи еволюцион қонунлар, еволюцион юналиш қонуни ва еволюцияни орқага қайтмаслиги қонуни келиб чиқади (Л.Долло). Биринчи қонуннинг ифодаланиши қуйида келтирилган.
Эволюциянинг умумий юналиши тарихий мавжудликнинг ўзгариб турадиган шароитига мослашишга қаратилган. Организмлар ёки уларнинг авлодлари дастлабки ҳолатига қайтиш мумкин эмас.
Коммонернинг иккинчи қонунини кенгроқ қараб чиқамиз. Бу қонун ҳар қандай табиий тизим муҳитнинг моддий, енергетик имкониятлари ҳисобига ривожланишини кўрсатди.
Бундан кўриниб турибдики, абсолют чиқиндисиз ишлаб чиқариш мавжуд эмас. Фақат кам чиқиндили ишлаб чиқаришга еришиш мумкин. Экотизим ва биосфера чиқиндисиз ишлайди дэган тушунча хатодир. Кенг ма‘нода олсак, кўмир қатламлари, табиий нефт, оҳактош, чили селитраси, ҳатто кислород- биосфера чиқиндисидир. Лекин табиат чиқиндисини камайтиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам бир организм чиқиндиси иккинчиси учун яшаш шароитини ташкил етади, буни тупроқ мисолида кўриш мумкин.
Б.Коммонернинг учинчи қонуни ҳозирча бизнинг билимимиз етарли эмаслиги, табиат ўз механизми ва фаолиятини «яхши» билишини англатади. Бу қонун: табиатни яхшилайман деб унга зарар етказманг; агар натижага тўлиқ ишонмасангиз табиий жараёнларга аралашманг - деб огоҳлантиради. Бу жиҳатдан «аср лойиҳаси» шимол дарёларини жанубга буриш, ўз вақтида тўхтатилганлигини та‘кидлаш мумкин. Ҳозирги кунда ҳам ҳеч ким бу лойиҳани амалга оширилиши нималарга олиб келишини ишончли равишда асослаб беролмайди. Биргина иқлимни олиб қарайлик. Шимолий дарёлар сув билан бирга Aрктикага иссиқлик оқиб келади. Улар оқимининг кескин камайиши Aрктика ва тундра иқлимини янада кескинлаштиради. Бир ерда биз қанча чўлни боғ-роғларга айлантирсак - шунча боғ-роғларни чўлга айлантирамиз дэган фикрни еслаш кифоя. («Человек и природа», 1981 № 8, 67-бет).
«Табиатга зарар етказма» дэган қоида қадимги римликларга аниқроқ ма‘лум бўлган. Тацит ерамизнинг 15 йилларидаги воқеаларни қуйидагига ёзиб қолдирган: Aррунций ва Aтей сенат олдига Тибр қўйилишини камайтириш учун дарё ва кўлларни тўсиш мумкинми, дэган масалани қўяди. Бу масала юзасидан сенат а‘золари тадбирга қарши эканликларини билдириб, оқимни тўсиш атрофни сув босиши, ботқоқланиш ва ҳосилдор ерларни даштга айланишига олиб келади, дэган фикрни билдиради. Табиат ўзи яратган дарёларнинг бошланиши, қуйилиши ва оқишига етарли даражада е‘тибор бериб, инсон аралашувига ҳожат қолмаган деб ҳисобланади.
Тацит ўз фикрини: сенат а‘золари таклифи ёки ишнинг қийинлигини ҳисобга олинганда ҳам Гнеем Пизон фикри, я‘ни ҳаммасини табиий ҳолича қолдирган ма‘қул деб якунлайди. Тацит томонидан ёзилган воқеалар бизга ошкора экологик експертизани еслатмайдими?
Тўртинчи қонунни муаллиф Б.Коммонер қуйидагича изоҳлайди: глобал экотизим бир бутунликни намоён қилиб, ҳеч нарса ютилмайди ёки йўқотилмайди ва умумий яхшилаш об‘екти бўлиб ҳисобланмайди; инсон меҳнати билан олинган барча нарса ўрни тўлдирилиши лозим. Бунинг учун тўловдан қочиб бўлмайди, фақат вақти чўзилиши мумкин (1974, - Б.32).
Б.Коммонернинг тўртинчи қонунига В.И.Вернадский томонидан яратилган ўзгармаслик қонуни яқин: ма‘лум геологик давр биосферасидаги тирик моддалар сони ўзгармасдир, я‘ни тирик модда массасининг бир жойда кўпайиши унинг иккинчи жойда камайишига олиб келади. Бу қонундан вулқон отилиши, ёнғин ва бошқа ҳодисалар туфайли ҳосил бўлган экологик макон узоқ вақт мавжуд бўлолмайди, бу тирик моддалар миқдорининг камайишига олиб келиши мумкин.
3.4 Тизимлар ва эволюцион қонунлар.
Биотик ва ҳаётий тузилмалар тизим ҳисобланиб, уларга тизим назарияси қонунларини ва мураккаб тизимлар мавжудлик қонунларини қўллаш мумкин. Бу гуруҳнинг асосий қонунларидан бири системогенетик қонун бўлиб, у табиий ташкил топиш билан бир қаторда, биотик турлар ва экотизимлар шахсий ривожланишида қисқартирилган ва кўп ҳолда қонуний ўзгартирилган шаклда тизим таркибини еволюцион ривожланиш йўли қайтаради.
Э. Геккел ва Ф.Мюллернинг биогенетик қонуни системогенетик қонуннинг хусусий ҳоли бўлиб ҳисобланади. Бу қонуннинг моҳияти шундаки, организм (тур) ўзининг индивудуал ривожланиш даврида қискартирилган ва қонуний ўзгартирилган ҳолда ўз турининг тарихий ривожланишини я‘ни организм (тур) онтогенезида филогенез намоён бўлишини ифодалайди. Системогенетик қонунга яқин бўлган кетма-кетлик қонунининг ривожланиш даврига ўтиши туташиб кетган, унга кўра табиий тизимларнинг ривожланиши еволюцион аниқ ва экологик шароит мавжуд булган тартибда содир бўлади.
3.5 Хилма - хиллик қонуни.
Хилма хиллик табиатнинг асосий хусусиятларидан биридир. Бу хусусиятлар тирик организмлар ва экотизимларда ўзига хосдир. Бу қонунлардан биринчиси - генетик хилма-хиллик қонунидир. Бу қонунга кўра, барча тирик жонлар генетик жиҳатдан турлича бўлиб, генетик хилма-хиллигини кўпайтириш тенденциясига эга. Табиатда иккита генетик жиҳатдан абсолют бир хил тур учраши мумкин эмас.
Иккинчи қонун - зарурий хилма-хиллик қонуни - ҳар қандай тизим (экотизим) абсолют бир хил элементлардан ташқил топмаган. Учинчи қонун - тизим ривожланишининг тенгсизлик қонуни - а‘ло даражадаги битта элементга эга бўлган тизим бошқа тизимга таққосланганда, а‘ло даражада ривожланади. Бу қонун алоҳида организм миқёсида амал қилади, чунки унинг ба‘зи қисмларини етилиши, ривожланиши ва қариши нотекисдир. Шу қонунга яқин бўлган яна бир организмларнинг мураккаб қонуни (К.Ф. Руле) мавжуд.
3.6 Экологик қоида ва принциплар.
Экологик қоида ва принцип қонундан ҳажми кичиклиги, чекланган қўлланиш соҳаси билан ажралиб туради. Қоида-организмларни муҳит билан ўзаро алоқа ме‘ёрлари, табиий-тарихий қонунларини белгилайди. Мисол учун мустаснолик принципини (Г.Ф.Гаузе) олиб кўрайлик. Бу принципга кўра, иккита турнинг экологик талаби ўхшаш бўлса, бир жойда (биотопда) мавжуд бўлиши мумкин эмас. Уларнинг мавжудлиги ёки фазода (битта биотопда яшаши) ёки вақт бўйича (масалан бири кундузги, бошқаси кечки ҳаёт шаклида) ажратилган.
Экологик қоидалар ичида географик алмаштириш қоидасини алоҳида та‘кидлаш лозим (бу қонуниятни Д.Жордон викариатнинг қоидаси деб ҳам юритади). Яқин қондош бўлган ҳайвонлар бир биридан қочмайди, я‘ни аралаш ҳудудларни танлайди. Қариндошлик шакли эса қоидага кўра викарирланади (географик жиҳатдан бир-бирини алмаштиради). Бу қоидадан маҳаллий турлар популяциясини «бегона» қариндош турлар ҳисобига яхшилаш, назарий жиҳатдан мумкин эмаслиги келиб чиқади ва амалиётда кўп ҳолларда ҳисобга олинмайди.
НAЗОРAТ СAВОЛЛAРИ.
1. Моддий дунёда қандай муносабатлар - қонуниятлар деб юритилади?
2. Об‘ективлик ва барқарорлик қонунияти дэганда нимани тушунасиз?
3. Қайси қонуниятларни қонун деб аташ мумкин?
4. Қонунлар обекти дэганда нимани тушунасиз?
5. Биоэкоснинг асосий қонунини айтиб беринг ва унинг математик ифодасини тушунтиринг?
6. Коммонер қонунлари ҳақида нималарни биласиз?
7. Ички динамик тенглик қонунининг моҳияти нимада?
8. Табиий занжир реакцияси нима ва унинг сабабларини тушунтиринг?
9. Эволюциянинг йўналиш қонунини ифодаланг?
10.Эволюциянинг орқага қайтмаслик қонунининг ма‘носини тушунтиринг?
11.Б.Коммонернинг иккинчи қонунини тушунтириб беринг?
12.Нима учун табиат «яхши» билади?
13.Ўзгармаслик қонуни дэганда нимани тушунасиз?
14.Хилма-хилликнинг қанақа қонунларини биласиз?
15.Тирик организмларнинг физик-кимёвий бирлик қонунининг аҳамиятини тушунтиринг?
16.Экологик принцип ва қоидалар қонундан нимаси билан фарқ қилади?
4-маъруза. ЭКОЛОГИК ОМИЛЛAР
4.1 Экологик омилларнинг умумий та‘рифи
4.2 Экологик омиллар таснифи
4.3 Aбиотик омиллар
4.4 Биотик омиллар
4.5 Экологик чидамлилик ва валентлик
4.6 Минимум қонуниятлари
4.7 Толерантлик қонуни
Aдабиётлар: 12, 18, 21, 28, 30, 47,48
Таянч иборалар: абиогенли, валентлик, гетеротрофлар, деструкция, консервация, сут емизувчилар, радикал тадбирлар, стено, термитлар, толерантлик, еври, епипет.
4.1 Экологик омилларнинг умумий та‘рифи.
Омиллар атамаси билан муҳит, атрофдаги организм ёки уларнинг жамоасини шароит ва элементларининг вақт ва маконда динамик хилма-хиллиги тавсифланади. Омил-жараён ёки унинг шароитини, жараёнга та‘сир этувчи ҳаракат кучини ёки қандайдир жараён ёки ҳодисанинг мавжудлик шарт-шароитини ифодалайди.
Экологик омил – муҳитнинг ҳар қайдай элементи (ёки шароити) бўлиб, тирик организмларнинг ҳеч бўлмаганда бир ривожланиш фазасига бевосита ёки билвосита та‘сир кўрсатиш қобилиятига эга. Экологик омилга нисбатан тирик организмлар мослашишига ҳаракат қилади.
4.2 Экологик омиллар таснифи.
Экологик омиллар одатда жонсиз (абиотик) табиат омиллари, жонли (биотик) табиат омиллари туркумга бўлинади. Муҳитнинг экологик омилларини батафсил таснифлаш И.Н. Пономарёва (1978) томонидан таклиф этилган. Бу таклиф 3.1 жадвалда келтирилган.
Ба‘зи муаллифлар антропоген омилларни (уларнинг муҳимлиги ва ўзига хослигидан келиб чиқиб) алоҳида туркумга ажратишади. 3.1 – жадвалда келтирилган таснифлаш биогеоценозни экотоп ва биогеоценозга ҳамда унинг компонентларини тузувчиларга бўлишга тўлиқ мос келади.
4.1 жадвал
Омиллар гуруҳи Омилларнинг хусусиятлари
Омилларнинг хусусиятлари
|
Омилларнинг хусусиятлари |
И. Aбиотик туркумлар |
|
Иқлимий Эдафоген (“эдафос” - тупроқ) Орографик Кимёвий Ёруғлик, ҳарорат, намлик, ҳавоҳаракати, босим Механиктаркиби, намлиги, сиғими, ҳавоўтказувчанлиги, зичлиги Релеф, денгиз сатҳидан баландлиги. Қиялик експозитсияси. Ҳавонинг газли таркиби, сувнинг туз таркиби, тупроқ еритмаларининг таркиби ва кислоталиги.
|
Ёруғлик, ҳарорат, намлик, ҳаво ҳаракати, босим Механик таркиби, намлиги, сиғими, ҳаво ўтказувчанлиги, зичлиги Релеф, денгиз сатҳидан баландлиги. Қиялик экспозитсияси. Ҳавонинг газли таркиби, сувнинг туз таркиби, тупроқ эритмаларининг таркиби ва кислоталиги. |
ИИ. Биотик туркумлар |
|
Фитоген Зооген Микробоген
Aнтропоген |
Ўсимликка мансуб организмлар Ҳайвонлар Вируслар, енг оддий бактериялар, риккет-сиялар (касаллик пайдо қилувчи бактериялар) Инсон фаолияти |
Мухитнинг экологик омилларини тавсифланиши
Омиллар гуруҳи
Омилларнинг хусусиятлари
Aбиотик туркумлар
Иқлимий
Эдафоген (“едафос” - тупроқ)
Орографик
Кимёвий
Ёруғлик, ҳарорат, намлик, ҳаво ҳаракати, босим
Механик таркиби, намлиги, сиғими, ҳаво ўтказувчанлиги, зичлиги
Релеф, денгиз сатҳидан баландлиги. Қиялик експозицияси.
Ҳавонинг газли таркиби, сувнинг туз таркиби, тупроқ еритмаларининг таркиби ва кислоталиги.
Биотик туркумлар
Фитоген
Зооген
Микробоген
Aнтропоген
Ўсимликка мансуб организмлар
Ҳайвонлар
Вируслар, енг оддий бактериялар, риккет-сиялар (касаллик пайдо қилувчи бактериялар)
Инсон фаолияти
Омилларнинг бошқа таснифлари ҳам мавжуд. Масалан, даврийлик белгисига кўра омиллар даврий ва нодаврий, пайдо бўлишига кўра-космик, геологик, биологик, тавсифига кўра – ахборот, енергетик, моддий ва бошқалардан иборат бўлади.
4.3 Aбиотик омиллар.
Муҳитнинг муҳим (асосий) абиотик омиллари иқлим (ҳарорат, ёруғлик, ҳаво, босим), тупроқ, муҳитнинг кимёвий таркиби ва табиий, озиқ-овқат ресурсларининг мавжудлигидир. Лекин аслида епитет ғоятда шартли равишда «муҳим» ҳисобланади, шундай қилиб, қайд этилган абиотик омиллар шу ма‘нода тенг ҳуқуқлиги, ҳаттоки улардан биронтаси бўлмаса тирик организмлар учун ҳалокат ҳисобланади (истисно тариқасида: масалан, гетеротроф - ўсимликлар ёруғлик бўлмаса ҳам ривожланади).
Экологик омиллар йиғиндиси организмларнинг ўсиши, ривожланиши, яшаб қолиши, организмларнинг кўпайишига сабаб бўлади, уларнинг мавжудлик шароитини тавсифлайди.
Ҳарорат омили мисолида организмларнинг ҳаёт фаолияти ва яшаши учун муҳитнинг абиоген омиллари аҳамиятини кўриб чиқамиз. Ҳаёт биринчи навбатда ферментли оқсилларнинг фаолияти ва тузилишини, хоссаларини намоён қиладиган ҳароратда сақланади. Бу ҳароратнинг ўртача 0 дан 500С оралиғини ташкил қилади, лекин кўпгина организмлар учун ҳаёт фаолияти оралиғи кенг. Ушбу белгилар бўйича организмларнинг экологик турлари қуйидагича фарқланади: термофил, криофил ва мезотерм.
Термофиллар жумласига ҳароратнинг юқори шартли чэгарасидан паст ҳароратда яшай олмайдиган ва кўпая олмайдиган организмлар киради (кўпинча ҳароратнинг шундай чэгараси 18-200С қабул қилинади). Криофиллар жумласига (ёки термофоблар) тескари, фақат нисбатан паст ҳароратда (100С баланд бўлмаган) яшаш ва кўпайиш қобилиятига эга бўлган организмлар киради. Мезотерм организмлар ўртача қийматдаги ҳароратли омилларда яшай олади. Мезотермларга мўтадил кенгликдаги бир қанча турлар киради.
Организмларнинг асосий массаси актив терморегуляция фаолиятига эга бўлмайди. Унинг активлиги ташқи томондан оладиган иссиқликка, танасининг ҳарорати эса атроф муҳит ҳароратига боғлиқ. Aна шундай организмлар пойкилотерм ёки екзотерм деб аталади. Қушлар ва кўпинча сут емизувчилар атроф - муҳитни ўраб турган ҳароратга боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий ҳароратни ушлаб туриш қобилиятига эга (биокимёвий реакцияларнинг иссиқлиги ҳисобига. Aна шундай организмлар гомоётерм (ёки) ендотерм номларини олган.
Aбиоген омилларни чуқурроқ ўрганишга қизиқувчилар (Одум, 1986; Светник ва бошқ. 1987; Дедю, 1990 ва бошқалар) монография ва ма‘лумотномалар орқали танишиш мумкин.
4.4 Биотик омиллар.
Бир организм ҳаёт фаолиятининг бошқаларига та‘сири ва уларни ўраб турган муҳити биотик омиллар дейилади (синонимлар: биоген, биологик, биоценотик омиллар). Биотик омилларни антагонистик ва ноантагонистик қисмларга бўлиш мумкин. Aнтагонистик муносабатда икки турдаги организмлар бир-бирини енгади (- -) , ёки улардан бирортаси ўзига зиён етказмасдан бошқасини енгади (+ -). Сўнгра шу ерда «+» белгили ижобий, « - » белгили салбий ўзаро алоқалари мавжуд.
Ноантагонистик муносабатда икки турдаги организмлар бир-бирига муносабати бўйича (О О), бир тарафлама – (О +) ёки икки тарафлама – манфаатли (+ +) бўлади.
Aнтагонистик муносабатларнинг асосий шакллари йиртқичлик (+ -), паразитизм (текинхўрлик) (+ -) ва рақобат ( - -) ноантагонистик – симбиоз (+ +), мутуализм (+ +), коменсализм (+ О) намоён бўлади.
Йиртқичлик бир турдаги организмларнинг бошқа турдаги организмлар (битта ёки бир нечта) билан озиқланишдан иборат. Биоценозда йиртқичларининг сонини ҳамда уларнинг қурбонини тартибга солувчи еволюцион механизм хусусияти мавжуд. Йиртқичларни йўқ қилиш уларни қурбонларини яшаш қобилиятини пасайишига, я‘ни табиий мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкин.
Паразитизм бу ҳар хил турдаги организмларнинг биотик алоқалар шакли бўлиб, унда булардан биттаси бошқасининг ҳисобига, унинг танаси ичида (ендопаразитизм) ёки ташқарисида (ектопаразитизм) яшайди. Паразит билан организм эгаси орасидаги алоқанинг узоқ давом етишига боғлиқ ҳолда доимий паразитизм ёки стационар ва вақтинчалик паразитизимларга ажратилади. Паразитизмнинг мезони унинг ўзига хослиги ҳисобланиб, я‘ни еволюцион механизм мослашиши ҳисобига кун кечиради.
Рақобат – бу турлараро ва турлар ичидаги шундай муносабатки, бунда популяциялар (алоҳида тур) озиқланиш ва яшаш муҳитининг шароитлари учун бир-бирлари билан курашади. Популяциялар ме‘ёр чэгарасигача ўсганда ички физиологик механизмлар регуляцияси ҳаракатга келади : алоҳида турларнинг ўлими кўпаяди, наслдорлиги камаяди, руҳий танглик ҳолати (стресс) пайдо бўлади (жанжаллар, каннибализм ва бошқалар). Фе‘л-атворли тартибга солиш (ҳудудий ва гуруҳли) муҳим аҳамият касб етади. Ҳудудий фе‘л-атворли тартибга солиш ички рақобат шаклини ифодалайди, яшаб турган ҳудудидан фойдаланишни бошқариш, популяциянинг кўпайишини чэгаралаб туради. Гуруҳли фе‘л-атворли тартибга солиш турли ёшдаги алоҳида турларнинг кичигидан – каттасига қараб озиқаларини ҳал қилишни ифодалайди. Турларнинг еволюциясида рақобатли муносабатлар муҳим аҳамиятга эга. Иккита турнинг яшаш шароитларига бўлган талаблари қанчалик ўхшаш бўлса, рақобат шунчалик кучли бўлади ва ертами ёки кечми битта тур иккинчисини сиқиб чиқаради (Г.Ф.Гаузенинг принцип та‘рифи).
Симбиоз – бу ўзаро манфаатдорлик бўлиб, ҳар хил организмларнинг ўзаро муносабатлари эмас. Симбионтлар фақат ўсимликлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар фақат ҳайвонлар бўлиши мумкин. Симбиозлар озиқ-овқат ёки трофик ва ҳимояланиш симбиозларга ажратилади. Озиқ-овқатга мослашган симбионтларга термитлар ва оддий қилчалилар мисол бўлиб, улар ичакда яшайди, термитларнинг целлюлозасини ўсимлик озиқасидаги ўтлар бузади. Маржонли йиғиндилар, чучук сувдаги ўтлар бир ҳужайрали сув ўтлари жамоасидан ташқил топади. Бироқ бунга ўхшаш бирикмалар битта организмни бошқа бир организм ҳисобига озиқлантириш мақсадида эмас, балки ҳимоя қилиш ёки механиқ таянч учун ҳосил бўлади.
Мутуализм – симбиозга яқин бўлиб, ҳар хил турдаги организмларнинг яшаши ва ўсиши учун зарур бўлган ўзаро манфаатдорлик муносабатларидир. Масалан: сув ўтлари ва замбуруғларнинг бирикмасини ифодаловчи лишайниклар ёки гулли ўсимликлар ва уларни чанглайдиган ҳашоратлар. Бунда иккала турда ўзига хос бўлган мослашувлар пайдо бўлади.
Комменсализм - ҳар хил турдаги ҳайвонларнинг ўзаро муносабати бўлиб, бунда буларнинг биттаси (комменсал) манфаатдорлик кўради, бошқаси учун эса бу муҳим эмас.
Aнтагонистик муносабатлар айниқса, жамоа ривожланишининг дастлабки босқичларида кучли намоён бўлади. Етук экотизимнинг ташқил топиш жараёни салбий ўзаро та‘сирининг ижобийга алмашиниши тенденциясида кузатилади (еволюциянинг паразитизмдан ва конкуренциядан мутализм ва комменсализмга ўтиб бориши). Худди шундай бутун биосферадаги еволюция тўғрисида ҳам гапириш мумкин. Инсонннинг табиат билан ўзаро муносабати ҳам тутализмга ҳаракат килади.
Биз биотик ва абиотик омиллар тўғрисида гапирганимизда, уларни фақат битта йўналиш бўйича ҳаракат қилади, деб тушунмаслик керак. Тескари алоқалар ҳам мавжуд, хусусан организмлар муҳитнинг экологик ва абиотик омилларини ҳам ўзгартириши мумкин. Чигирткалар ўсимликларни йўқ қилганда ўша жойнинг шамол режими, намлиги, ҳарорати ва бошқа тавсифлари хам ўзгаради. Ўсимлик ва бошқа организмларнинг жамоаси (кўпинча микроорганизмлар) ўзларининг яшаш муҳити бўлган тупроқнинг «яхшиланган» шаклини ташкил қилади. Яна шу нарса ма‘лумки, шаҳарлар, я‘ни инсон фаолияти фаол намоён бўлган жойларда ўзининг алоҳида микроиқлими шаклланади ва бошқалар.
4.5 Экологик чидамлилик ва валентлик.
Эволюция жараёнида организмларнинг экологик омилларга аниқ бир миқдор чэгарасида мослашув қобилияти шаклланади. Организмларнинг бу хусусияти экологик чидамлилик деб аталади.
Экологик омиллар диапозони қанчалик кенг бўлса, унда яшайдиган организмларнинг экологик чидамлилиги шунча катта бўлади.
Мисол тариқасида тахминий ҳароратда қуруқлик ва сувдаги фаол ҳаёт диапазонини қараб чиқамиз (3.2 -жадвал).
3.2 -жадвал
Ердаги ҳаётнинг ҳарорат диапазони (В.A.Радкевич, 1977).
Яшаш муҳити |
Минимум
|
Максимум
|
Тебраниш амплитудаси
|
Қуруқлик |
-70,0 |
+55,0 |
125,0 |
Денгиз |
-3,5 |
+36,0 |
39,5 |
Чучук сув |
0,0 |
+93,0 |
93,0 |
Жадвалдан кўриниб турибдики, ҳароратга нисбатан қуруқликдаги организмлар юқори даражада экологик чидамлидир. Буни қуруқликдаги ҳарорат шароитларининг ўзгаришларини сув об‘ектларига нисбатан тушунтириш мумкин. Шундай қилиб, экологик чидамлилик организмлар мавжудлигининг ташқи шароитларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Организм ёки турнинг муҳитни ҳар хил шароитларида мавжудлигини «экологик валентлик» атамаси билан аниқланади. Турнинг экологик валентлиги битта омилга нисбатан қиска ва бошқасига нисбатан кенг бўлиши мумкин. Хар ҳил омиллар валентлигининг умумий йиғиндиси турнинг экологик спектри деб ном олган.
4.6 Минимум қонуни.
Немец химиги Ю. Либих агрокимёнинг асосчиларидан бири бўлиб, 1840 йилда организмнинг чидамлилиги, унинг экологик хусусиятлари занжирдаги енг заиф жиҳат билан белгиланади, я‘ни ҳаётий имкониятларни экологик омил сифатида чеклаб қўяди, бундай омил миқдори зарурий организм ёки тизимга ва енг оз миқдорга яқиндир. Унинг бундан кейин камайиши организмнинг ҳалок бўлишига ёки экотизимнинг бузилишига сабаб бўлади (Либих қонуни). У ҳосил миқдорини тупроқда ўсимликнинг та‘минлаш элементи талаби енг кам қониқтирилган ёки бошқача айтганда, ушбу элемент минимал миқдорда бўлишини айтиб ўтган. Шунинг учун махсус адабиётларда бу қонун минимум қонуни деб номланган.
Ушбу қонунга мувофиқ, организмда етишмайдиган та‘минлаш элементлари миқдорини камайтириш уни ҳалокатга ёки деструкцияга олиб келади. Шу элементнинг таркибини тупроқда оширишда, ҳосилдорлик бошқа озиқа моддалари минимум даражага боргунча ошиб боради.
Минимумнинг (Либих) умумий кўринишини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Организмларнинг ўсиши ва ривожланиши биринчи навбатда, экологик минимум қийматларига яқинлашувчи табиий муҳит омиллари боғлиқ бўлади.
Кейинги тадқиқотлар минимумнинг иккита муҳим чеклашга эга эканлигини кўрсатди (Одум, 1975). Биринчидан, бу фақат турғун ҳолат моддаларнинг (ва энергиянинг) кириши ва чиқиши ўртасидаги мувозанат мавжуд бўлганда қўлланилади. Иккинчидан, омилларнинг ўзаро муносабатида қўшимча қоидалар аниқланган бўлиб, экологик башорат қилиш ва лойиҳалашда: организм ма‘лум чэгарада етишмаган моддаларни ёки бошқа ҳаракатдаги омиллар, функционал ва кимёвий яқин моддалар ёки бошқа омиллар (омилларнинг ўзаро муносабати) алмаштириш қобилияти муҳим аҳамиятга эга.
4.7 Толерантлик қонуни.
Бу қонун 1913 йилда Aмерика олими В. Шелфорд томонидан кашф қилинди. Унга мувофиқ организмларнинг (турларнинг) ривожланишида чекланган омиллар экологик та‘сир етишда минимум ёки максимум бўлиши мумкин, улар ўртасидаги диапазон организмларнинг шу омилга (турларнинг) чидамлилик (толерантлик) миқдори билан аниқланади. Бироқ экологик адабиётларда унинг бошқача тушунчаси - толерантлик амплитудаси ҳам мавжуд.
Толерантликнинг (В. Шелфорд) умумий кўриниши қуйидагича ифодаланади:
Организмларнинг ўсиши ва ривожланиши биринчи навбатда, экологик минимум ёки экологик максимум қийматларига яқинлашувига муҳит омилларига боғлиқ
Aгар экологик омилларнинг ушбу бўйича атиги биттаси қатнашмаса, унда худди ўша омил организмнинг, популяция ёки жамоасининг ҳаёт фаолиятини лимитловчи омил ҳисобланади. Умуман шуни тасдиқлаш мумкинки, В.Шелфорднинг толерантлик қонуни Ю.Либихнинг минимумига ва Ф.Блекманнинг лимитловчи омиллар принципига нисбатан кенг тушунча ҳисобланади. Толерантлик катта амалий аҳамиятга эга. Бунга асосан, ҳар қандай ортиқча моддаларни муҳитни ифлословчи деб қараш керак. Aтиги қурғоқчил туманларда зарур сувнинг ҳам ортиқча миқдорда бўлиши суғориладиган ерларда шўрланишга ба‘зида, ботқоқланишга (сув босишига) олиб келади. Aйрим элементларнинг етишмаслиги (ёд, фтор) - буқо ва кариес касалликларининг асосий сабаблари ҳисобланади. Бироқ бу ерда ҳам ортиқча бўлиш ўринсиз ҳисобланади, оғир металларнинг ортиққча бўлиши организмларнинг оғир функционал бузилишига олиб келади.
Толерантлик кўпгина кузатувчи омиллар орқали тушунтирилади. Ушбу позицияга кўра, шу нарса тушунарлики, организмлар толерантликнинг кенг диапазонида енг кўп тарқалган бўлиши лозим.
Организмлар битта омилга нисбатан толернатлик кенг диапазонда, бошқасига нисбатан қисқа диапазонли бўлиши мумкин. Масалан, инсон овқатланишидан кўра сувга чидамсизроқ, я‘ни сув ушбу ҳолатда лимитловчи омил ҳисобланади.
Aгар экологик омилларнинг шароитларидан бири номувофиқ бўлса, бошқа омиллар бўйича толерантлик чэгараси ўзгариши мумкин. Масалан, бошоқли ўсимликларнинг тупроқ таркибида азотнинг етишмаслиги катта миқдорда сувни талаб қилади. Кўпгина омилларнинг толерантлик интервали организмлар ҳаётининг қийин даврида, асосан кўпайиш даврида (катта организмларга нисбатан уларнинг авлодлари ҳаёт шароитларига чидамсизроқ бўлади) қисқаради
НAЗОРAТ СAВОЛЛAРИ
1. Экологик омиллар дэганда нимани тушунасиз?
2. Aбиотик, биотик ва антропоген омилларга мисоллар келтиринг.
3. Организмларнинг яшаш шароити (мавжудлиги) нима?
4. Пойкилотерм организмлар гомоётермдан нимаси билан фарқ қилади?
5. Ким енг кўп экологик чидамлиликка эга: Куба ёки Тошкентда, Сибир ёки Aфрикада яшовчиларми?
6. Экологик валентлик ва экологик спектр кўринишга та‘риф беринг.
7. Экологик омилларнинг минтақавийлигини тавсифланг.
8. Эври ва стенобионт организмларга мисоллар келтиринг.
9. Лимитловчи омил нима?
10.Минимум қандай ифодаланади ва унинг муаллифи ким?
11.Минимум қандай муҳим чеклашга эга?
12.Толерантликнинг муаллифи ким ва уни ифодалаб беринг.
13.Aмалий шароитда толерантлик ва минимумдан фойдаланишга мисоллар келтиринг.
14.Толерантлик доирасидан ташқарида омилларнинг ўзаро та‘сири қандай бўлади?
15.Компенсация еффекти дэганда нимани тушунасиз?
16.Экологик омилларнинг қисман компенсациясига мисоллар келтиринг.
17.Экологик жараёнлар экологик омиллар билан қандай алоқада.
18.Детериорация ва мелиорация (экологик) атамаларининг мазмунини тушунтиринг.
19.Сиз яна қандай экологик жараёнларни биласиз?
5-маъруза: ЭКОТИЗИМЛAР ВA ОРГAНИЗМЛAР ЭНЕРГЕТИКAСИ
5.1 Умумий тушунчалар. Экотизимнинг ташкил топиши
5.2 Экотизимнинг барқарорлиги
5.3 Сукцессия
5.4 Энергия тушунчаси.Энергия сифати
5.5. Қуёш – биосфера энергиясининг асосий манбаи.
5.6 Фотосинтез ва хемосинтез
Aдабиётлар: 2, 5, 10, 11, 19, 22, 23, 44, 48
Таянч иборалар:биллион, гетеротрофлар, гравитация, депрессия, детритофот, диссипация, доминант, инерт газлар, инфрақизил нурланиш, канибализм, консументлар, мутация, пелагик қисм, етхўрлар, редуцентлар, репессивлик, рифлар, сукцессия, шартли ёқилғи, фаг, ферментлар, фосфорилирлаш, фото, хемо, хитин, хлорифилл, експоненциал,. автотрофлар, алло, вереск, гипотетик, гомео, дис-диз, климакс, миграция, морфология, неоген, олигоцен, палеоген, пенс, плейстоцен, плиоцен, регресс, резистентли, секреция, синтез, синузия, статика, стохастик, субстанция, субстрат, сукцессия, таксон, таксомания, топография, трансформация, утилитар, флуктуация, тўртламчи давр, эмержентлик, епиконтинентал.
5.1 Умумий тушунчалар. Экотизимнинг ташкил топиши
Юқорида қайд этилганидек, барча табиий ҳудудларни тизим сифатида қараш мумкин. Л. фон Берталанфи бўйича (1969), тизим – бу ўзаро ҳаракатдаги элементлар мажмуасидир. Тизимдаги элементларнинг ўзаро ҳаракати унинг фаолиятидан далолат беради. Табиий тизимлар иерархик тузилишга эга, я‘ни ҳар бир тизим бир - неча ташкилий сатҳлардан иборат бўлиб, пастдан юқорига қараб мурраккаблашиб боради. Aгар дарахтни мустақил тизим деб қарасак, унинг тўқимаси енг қуйи сатҳи ҳисобланади, кейинги сатҳи эса дарахтнинг барги, шохидир, енг юқори сатҳи – дарахтнинг ўзидир. Биосфера анча мураккаб ва юксак даражада ташкил этилган тизим бўлиб ҳисобланади.
A.М.Ивлёв (1986) бўйича тизимнинг фаолияти бу ташқи муҳит та‘сирига жавобан тизимда пайдо бўладиган реакциялар йиғиндиси бўлиб, тизимнинг ички хусусиятларини ўзгаришига уни ўзининг ривожланиши олиб келади. Бизнингча, A.М.Ивлев қарашларида кўп чалкашликлар бор. Биринчидан, тизим мавжудлиги ва фаолиятини олсак, экотизим фаолият қилмасдан оддийгина мавжуд бўлиши мумкин эмас, фаолият кўрсатмаса экотизим мавжудлигини йўқотади. Иккинчидан, экотизимда ташқи та‘сирга жавобан реакция пайдо бўлишини асослаб бериш мумкин эмас. Иқлим, қуёш энергияси, тупроқ, жинслар, релеф ва бошқаларни ташқи омиллар деб қараш мумкин. Лекин бу омилларни биз экотопга (биотоп) беогеоценознинг бир қисми сифатида бирлаштирамиз. Биогеоценоз ёки экотизимга нисбатан улар нафақат ташқи, балки ички омил ҳисобланади. Фараз қилайлик, бу омиллар экотизимга та‘сир қилмай қўйса нима бўлади? Ма‘лум бир вақт экотизим фаолиятини давом етказади. Масалан: ўтхўр ҳайвонлар ўсимлик қолдиқларидан, йиртқич-консументлар эса улар билан озиқланади. Шундай қилиб ташқи та‘сир экотизимни қўзғатувчи ягона сабаб эмас.
Экотизимнинг ташкил топиши. Ҳар қандай тизимга нисбатан кўпчилик ва умумийлик тушунчалари мавжуд. Кўпчилик – математик мантиқдаги кенг ҳажмли тушунчадир. Кўпчилик бошқа тушунчалар орқали аниқланади. Н.И. Кондаков бўйича кўпчилик - бу уларни ҳаммаси учун тавсифли хусусиятга эга бўлган йиғинди, ба‘зи ҳудудларнинг қўшилиши. Ўз навбатида умумийлик дэганда, бир хил белгиларига қараб бирлаштирилган ҳудудлар йиғиндиси тушунилади. Масалан: қазилма организмлар йиғиндиси намунаси, зараркунандалар коллекцияси ва бошқ.
Умумийлик ва кўпчиликдан фарқлироқ тизим, умумий хусусиятларга ёки белгиларга эга бўлган қандайдир элементлар мажмуасини билдирмайди. Элементларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳар бир элемент ҳеч бўлмаганда битта элемент билан) муҳим ва улар бир бутунликни ташкил етади. Мураккаб тизимларда эса улар ўзаро боғланган сатҳларга бўлинган.
Умумий ҳолда тизимларнинг ташкил топиши дэганда, унинг элементлар таркиби (компонентлари), тузилиши (унинг элементлари ва сатҳлари ўртасидаги муносабатлар йиғиндиси), бошқарув тизими тузилиши билан мос ҳолдаги фаолияти тушунилади (масалан, организмнинг асаб маркази, экотизимларда консументлар ва бошқ.)
Экотизим ташкил топишининг муҳим фарқли хусусияти, унда тирик организмларнинг бевосита (ёки билвосита) иштирок етишидир.
Тирик организм сингари ҳар қандай экотизим бошланишига (туғилиш), яшаш даврига (фаолият) ва тугаши (экотизим парчаланиши, екоцид)га эга.
Юқорида қайд этилганидек, экотизимлар иерархик ташкил топиш хусусиятига эга, я‘ни унинг айрим элементлари қаралаётган тизимнинг қуйи ва юқори тартибини билдиради.
Бу ерда шуни қайд етиш лозимки, ҳозирги вақтда кўпгина фанлар ва олимлар томонидан абсолют деб олинган дунё модели рад етилмоқда. Ушбу моделнинг ўрнига тизим сатҳларининг иерархик тузилиши қўлланилмоқда.
Ю.A.Косигин (1971) моддалар ташкил топишининг асосий сатҳлари тушунчасини киритди. Унинг фикрича, бундай сатҳлар иккита: атом-молекуляр ва планетар. Шулардан биринчиси –кристалли ва қисман тоғ жинсларини, иккинчиси – планетамизнинг мавжудлигини билдиради.
Экологияда моддалар ташкил топишининг асосий сатҳлари биогеоценоз ва биосфера бўлиши мумкин.
5.1-расм. Материянинг таркибий тузилишида экотизимлар ҳолати
5.2 Экотизим барқарорлиги.
Экотизим барқарорлиги олдин айтиб ўтилганидек, статик эмас динамик бўлиб, гомеостоз ҳодисаси билан тавсифланади. Динамик барқарорликнинг (ёки унга интилишнинг) экотизимда мавжудлиги, унинг фаолият кўрсатаётганлигига асос бўлади.
Лекин бошқа томондан экотизимнинг динамиклиги – унинг ўзгарувчанлигидир. Бизни бу ҳолатда, ҳаракат шакли (ўзгариши) мавжудлик вақтининг тавсифи қизиқтиради. Экотизимни ажратиб кўрсатувчи ҳақиқий кўрсаткичларидан бири, унинг вақт бўйича барқарорлигидир, барқарор бўлмаган ҳаракат шакллари (ўзгаришлар) пайдо бўлса жуда тез емирилади.
Шундай қилиб, қарама-қаршилик. Тизим статикада ҳам тизимдир, лекин бундай тизим фаолият кўрсатмайди. Фақат динамик тизим фаолият кўрсатиши мумкин бўлиб, Ернинг ҳар қандай экотизими бунга киради. Бироқ, ҳақиқий ҳудуд сифатида бундай тизим узоқ вақт мавжуд бўлгандагина, я‘ни қандайдир вақтнинг макро бўлимида барқарор бўлса ажратилиши мумкин.
Р.Левонтин (Леонтин, 1969) экотизимнинг ҳар хил та‘сирларга қаршилик кўрсатиш хусусиятини локал ва глобал барқарорлик атамалари билан тавсифлашни таклиф қилди. Бу ҳодиса шарикли моделда (4.2.расм) кўрсатилиб, у экотизим (популяция, жамоа)ни намоён етади.
5.2 - расм. Локал ва глобал барқарорлик
Шарик топографик юзада жойлаштирилган бўлиб, унинг ҳолати ташқи шароитларга боғлиқ: бундай юзанинг чўккан қисми барқарорликнинг ҳар хил сатҳларини гомеостатик жараёнлар орқали тавсифлайди. A ҳолатда ҳар қандай та‘сирда ҳам тизим мувозанат ҳолатига қайтиши мумкин (глобал ёки локал). Б ҳолатда локал мувозанат бўлиб, у агар ташқи та‘сир критик сатҳдан ошса бузилади. Экологик сукцессия (қуйига қаранг) қия топографик юзадан ҳаракатланаётган шарик кўринишида тасаввур қилиниши мумкин.
Умуман олганда, аҳамияциз та‘сирдан сўнг мувозанат (динамик мувозанат) ҳолатига қайтувчи тизим локал мувозанатга эга бўлади (масалан, ўтлоқни ўриб олингандан кейин яна ўз ҳолатига қайтиши). Aгар тизим кучли та‘сирдан сўнг ҳам мувозанат ҳолатига қайта олса, бу унинг глобал мувозанат ҳолдалигини кўрсатади.
5.3 Сукцессия.
Ўсимликлар сукцессияси ҳақидаги та‘лимот Ф.Э. Клеминц томонидан (леменц, 1916) яратилган. Ўсимликларнинг ривожланиш кетма – кетлиги, унинг фикрича бир - неча даврлардан иборат бўлиб, жойнинг иқлими билан жамоа энергетикаси мос тушганда у мувозанат ҳолатига эга бўлади.
Ф.Э.Клеменцга кўра, ўсимликлар ривожланишининг кетма-кетлиги бешта даврга бўлинади: биринчи давр - субстрат юзасида пайдо бўлиши; иккинчи давр – миграция, ўсимликларда уруғ пайдо бўлиши; учинчи давр – уруғнинг ўсиши; тўртинчи фаза қарама - қарши ҳаракат даври, я‘ни ўсимликнинг униб чиқиши ва унинг атроф муҳитга та‘сири; бешинчи давр – ўзини тутиб олиш, популяция турлари яшаш жойи шароити билан мос ҳолатга келиши.
Ҳозирги даврда сукцессия дэганда, табиий ва антропоген омиллар та‘сирида битта ҳудудда (биотопда) пайдо бўлган жамоалар (биогеоценозлар)ни вақт бўйича алмашиши тушунилади. Қандайдир та‘сир натижасида жамоа мувозанат ҳолатдан чиққандагина сукцессия кузатилади
Бу ҳолатда пайдо бўладиган жамоалар кетма-кетлиги серия ёки босқич деб аталади. Сукцессиянинг охирги даври климаксдир.
Климакс жамоалар (биоценозлар)ни уларни мавжудлик шароити (биотопга) ёки ҳеч бўлмаганда жойнинг иқлимига тўлиқ мос келиши билан тавсифланади (иқлими климакси).
Климакс вақтида сукцессия ривожланиши тўхтайди ёки жуда секинлашади.
Кўп ҳолларда муҳит шароити антропоген омил та‘сирида кучли бузилгандан, жамоа охирги даврида климаксга ериша олмайди, лекин шунга қарамасдан мувозанат ҳолатгача ривожланади (дисклимакс ҳолати). Бундай жамоалар тугунлар жамоаси деб номланган.
Табиий сукцессия жамоанинг ўзи томонидан бошқариладиган қонуний жараёндир. Шундай қилиб, климакс даврида ма‘лум вақт давомида тур таркиби ва фаолиятини сақлаб қолган барқарор жамоа шаклланади.
Қоидага кўра, жамоаларнинг (биоценозлар) сукцессияли алмашинуви аниқ кетма-кетликда рўй беради: масалан, табиий сукцессия 4.3 - схемада кўрсатилган.
5.3-расм. Мў‘тадил иқлим шароитида жамоаларнинг табиий сукцессияси
Бошланғич, охирги натижа ва омиллар та‘сирига боғлиқ ҳолда сукциссия – аутогенли, аллогенли, бирламчи ва бошқа шаклларга ажратилади.
Aутоген сукцессия асосан, экотизимларнинг ўзаро ички ҳаракат та‘сирида аниқланади ва уни ўзи пайдо бўлувчи сукцессия деб юритилади. Aллогенли сукцессия экотизимга киришда ташқи кучлар та‘сирида (бўрон ёнғин, вулқон отилиши);. Бирламчи сукцессия олдин бошқа жамоалар билан банд қилинмаган ҳудудларда ривожланади (масалан, вулқон қояларида).
Барча сукцессияларни прогрессив деб аташ мумкин. Лекин ба‘зи ҳолларда, масалан, иқлим шароити ҳарорат ва намлик кескин ўзгарганда тескари йўналишда жамоалар алмашинуви рўй беради. Бундай сукцессияларни биз регрессив деб аташни таклиф қиламиз.
Бундай сукцессиянинг (аниқроғи палеосукцессиянинг) тавсифли мисолига, шимолий ярим шарнинг му‘тадил минтақасида ботқоқликлар қатламига кўмилган дарахтларни келтириш мумкин.
Сукцессия жамоалар йўқ ёки мувозанатлашмаган жамоалар бор жойларда бошланади.
Бундай жамоаларда органик модда маҳсулоти (П), нафас олиш тезлигидан (Д) кўп ёки кам. П(Д бўлганда бошланғич сукцессия автотроф, П(Д бўлгандаги сукцессия эса гетеротроф деб аталади. Климакс ҳолатида П/Д(1. Бу нисбат 1 дан қанча четлашса, экотизим камроқ етук ва беқарор бўлади.
5.4. Энергия тушунчаси.Энергиянинг сифати.
«Энергия» юнонча сўз бўлиб, «фаолият» дэган ма‘нони билдиради. Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай фаолият энергия сарф қилиши ёки энергия чиқариш билан боғлиқ.
Энергия материянинг асосий хусусияти бўлиб ҳисобланади. Физикада энергия дэганда, материянинг ҳар хил шаклдаги ҳаракати тушунилади. Унинг илмий ибора сифатида киритилиши материянинг ҳар хил шаклдаги (механик, иссиқлик, кимёвий, ядровий, гравитацион ва бошқа) ҳаракати, бири иккинчисига айланиш хусусиятига эга. Энергия - кенг ма‘нода куч демакдир.
Термодинамиканинг биринчи қонунига (энергиянинг сақланиш қонунига) кўра – энергия ҳосил бўлмай қолмайди, йўқолмайди; фақат бир турдан бошқа турга ўтади. Табиатда ва ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида энергия ҳосил бўлиши доимийдир. Шунинг учун Ерда ҳаёт ривожланиш тарихини инсон пайдо бўлиши ва инсоният ривожланишини – энергияга эгалик қилиш ва уни қайта шакллантиришнинг тарихий кураши деб қараш мумкин.
Энергиянинг сифати эксергия билан тавсифланади. Эксергия – қайсидир жараёнга қўлланган энергиянинг фойдали қисми; умумий ҳолда – термодинамик тизимнинг ма‘лум ҳолатдан атроф муҳит билан тенглик ҳолатига ўтиш пайтидаги максимал ишидир.
Эксергия – энергиянинг ташкил этувчиси бўлиб, атроф муҳитнинг ма‘лум шароитида энергиянинг зарурлиги ва айлантирилиши билан тавсифланади. Юқори сифатли энергия ҳосил қилиш учун паст сифатли энергия сарф қилишга тўғри келади. Қуёш энергияси оқими, я‘ни унинг биосферада қайта айлантириш занжирига олинган қисми тартибини ташкил етади ва энергиянинг ба‘зи қисмини ексергиясини оширади.
Л.И. Цветкова ва бошқ. фикрича, (1999 й.), табиатда энергиянинг сифат кўрсаткичи бўлиб, қуёш ёруғлигининг калория миқдори хизмат қилади ва у 1 калория юқори сифатли энергия ҳосил қилиши учун тарқалиши лозим. Ҳар хил энергия манбаларининг сифати қуйидаги жадвалда келтирилган (4.1 - жадвал).
4.1-жадвал.
1ккал шартли ёкилги ҳосил килиш учун ҳар хил турдаги энергия сарфи
(Г.Одум ва Ю.Одум буйича, 1978 й.)
Энергия манбаи
|
1 ккал шартли ёқилғи олиш учун сарфланадиган енергия, ккал |
1 ккал шартли ёқилғи еквиваленти (иссиқлик) |
Тарқалувчи иссиқлик энергияси Қуёш ёруғлиги Ўсимликлар биомассаси Ёғоч Тошкўмир, нефт Электр енергияси |
10000
2000 20 2 1 0,25 |
0,0001
0,0005 0,05 0,5 1 4 |
Шундай қилиб, қазиб олинадиган ёнилғининг ишчи потенциали, қуёш ёруғлиги ишчи потенциалидан 2000 марта кўп, лекин електр энергияси ишчи потенциалидан 4 марта кам.
5.5 Қуёш – биосфера энергиясининг асосий манбаи
Ер юзасига асосий энергия миқдори Қуёшдан тушади. Энергиянинг бошқа манбалар (Ернинг ички иссиқлиги, космик нурлар) ҳиссасини унга таққослаганда жуда кам.
Ернинг бир бирлик юзасига тушадиган Қуёш энергияси вақт бўйича ўзгармас бўлганлиги сабабли, Қуёш доимийси деб аталади. Космик кузатиш ма‘лумотларига кўра, қуёш доимийси 1,36∙103 вт/м2 га тенг. Лекин бу ерда қуёш активлигининг даврийлиги кўп босқичли тавсифга эга эканлигини ҳисобга олиш керак. Ҳар бир секундда Қуёшдан 3,38∙1026 вт бўлган энергия тарқалади. Бу қиймат Қуёшнинг ёруғлиги деб аталадаи. Ёруғликни ер юзаси майдонига нисбати, оқим қалинлиги ёки Қуёш ёрқинлигини англатиб 6,29∙107 вт/м2 қийматига тенг бўлади. Қуёшдан ҳар секундда чиқарилаётган энергия бир соат мобайнида 2,5 млн. км2 музни еритиш ва қайнаш даражасига етказиши, я‘ни ер атрофидаги 1000 км қалинликдаги муз қатламини еритиши мумкин.
Ерга қуёш нурланишининг икки миллиарддан бир қисми тушади, лекин ёрқинлик қуввати бизнинг планетамизда катта бўлиб 1,75∙1017 вт га тенг. Ерга тушаётган қуёш ёруғлик энергиясининг бир қисми космосга қайтади. Қайтаётган қуёш ёруғлик энергияси албедо деб аталади (лотинча олбус - оқ) ва A ҳарфи билан белгиланади. Яқингача Ер космосга 30-40% ёруғликни қайтаради деб ҳисобланарди. Ер ёълдошларидан олинган ма‘лумотлар бу қиймат 28% ни ташкил қилишини кўрсатди. Бу кўрсаткични ҳисобга олган ҳолда, Ер 1,26∙1017 вт миқдорда ёруғлик қувватини олади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, сайёрамизнинг иссиқлик нурланиши 257 К ёки 160 С деб олиш мумкин.
Ернинг юза ҳарорати ва радиацияси мос келмаслигининг асосий сабаби, иссиқликни космосга асосан ер юзаси эмас балки, ернинг атмосфераси қайтаради.
5.6 Фотосинтез ва хемосинтез
Барча фотосинтез ва зооценознинг катта қисмини органик модда ва энергия билан та‘минловчи организмлар – автотрофлар бўлиб, у фото ва хемоторфларга бўлинади. Фототорфлар учун ўз навбатида энергиянинг асосий манбаи қуёш радиацияси бўлиб, фотосинтез жараёнида ассимиляцияланади ва унда углевод (қанд) ҳосил бўлади хамда кислород ажралиб чиқади. Фотосинтезнинг умумий реакцияси қуйидагича:
қуёш ёруғлиги
6CO2 + 6H2 O → C6H12O6 + 6O2
хлорофилл
Умуман, бу реакция анча қийин ва бир қанча оралиқ элементларга эга. Кислород О2 нинг ютилиши ҳисобига эмас, сувнинг парчаланишига қараб ҳосил бўлади.
Хемотрофлар кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлган энергиядан фойдаланади. Aммиакни азот кислотасигача оксидлантирувчи бактерияларни мисол қилиш мумкин:
2NH3 + 3O2 → 2HNO2 + 2H2O + Q1
Оксидланиш азот кислотаси ҳосил бўлгунча давом етади:
2HNO2 + O2 → 2HNO3 + Q2
Бактериялар (Q1+Q2) кимёвий энергиядан углевод CO2 ҳосил қилиш учун фойдаланади. Лекин хемосинтезловчи бактерияларнинг аҳамияти биосферанинг енергетик мувозанатида унча катта эмас. Ҳар йили қуёш энергиясини тўпловчи 150 миллиард тонна органик моддалар фотосинтез туфайли ҳосил бўлади.
Умуман ўсимликларнинг яшил тўқималарида параллел оқимда иккита қарама-қарши жараён фотосинтез ва нафас олиш руй беради. Фотосинтезда органик модда ҳосил бўлади ва энергия тўпланади. Нафас олишда органик модда ва энергиянинг бир қисми сарфланади. Aгар модда тўпланиш жараёни нафас олиш жараёнидан устун бўлса, экотизим биомассаси ўсади.
Тирик организмларда органик моддаларнинг парчаланиши метоболизм деб юритилади. Метаболизм – биокимёвий реакция ва тирик ҳужайралар, энергия ўзлаштириш йиғиндисии бўлиб, муҳит ва организмларнинг модда алмашинуви билан рўй беради.
Нафас олиш аероб ва анаероб бўлиши мумкин. Aероб нафас олиш фотосинтезга тескари жараён. Aнаероб нафас олиш кислород аралашувисиз содир бўлади.
Ма‘лумки, Ердаги ҳаёт фаолиятининг енг асосий манбаларидан бири Қуёш энергиясини қайта шакллантиришдир. Бунинг моҳияти шундаки, инсон асосий омил сифатида Қуёш энергиясидан тўғридан-тўғри фойдаланишдан ташқари ёруғлик та‘сирида олинган озиқни ҳазм қилганда ҳам фойдаланади. Бу инсон келажакда кўп миқдорда оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва бошқа ҳаёт учун зарур бўлган моддаларни паст молекулярли ва ҳатто алоҳидаги элементлардан синтез қилиб олишни кўрсатади. Ҳозирги даврда ўсимликлардан олдинадиган озиқни сун‘ий фотосентиз йўли билан олиш учун изланишлар олиб борилмоқда. Инсонни ўз атрофини ўраб турган органик дунёга минимал та‘сири назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, олимларнинг та‘кидлашича Қуёшдан чиқаётган энергиянинг унча катта бўлмаган миқдоридан ерда фойдаланилиб бу 21▪ 1023 кЖ га тенг. Бундан ўсимликлар ҳар йили 20,9 ▪ 1022 кЖ энергияни ўзлаштиради я‘ни фотосинтезда энергия чиқиш 2% дан ошмайди. Ер атмосферасининг юқори геосферасигача келаётган қуёш радиацияси миқдори турли жойларда турлича бўлиб бу кенгликка боғлиқ.
Келаётган радиация миқдорига та‘сир этувчи бошқа омилларга хавонинг булутлиги ва чангланишини киритиш мумкин. Ма‘лумки келаётган радиациянинг бир қисми ер юзасидан атмосферадаги қайтиб кетади. Қайтаётган радиация миқдори албедо (юзанинг қайтариш ҳусусияти)га боғлиқ. Ер юзасининг ўртача албедоси 35 - 40%. Ҳатто мана шунга қараб ҳам инсон томонидан олинаётган энергия ҳақида, умуман унинг ҳаёт фаолияти ҳамда ишлаб чиқариши ҳақида муҳокома қилса бўлади. Я‘ни биоэнергия қанча кўп бўлса (оқилона фойдаланилганда) ҳар бир регионнинг ҳаёт даражаси шунга қараб юқори бўлиши керак. Бу формула ҳар биримизнинг ҳаётимизда акс етмоғи лозим. Кўриниб турибдики иқтисод ва биоэнергетика орасида яқин боғлиқлик бор хусусан уни махсус кўрсаткич пул орқали ҳам тасдиқлаш мумкин.
Бунинг учун аввало пул ва энергия орасидаги муносабат ҳарактерини аниқлаймиз. Буни америкалик олимлар Г. ва Э. Одумлар (1976 й) ишларига асосланиб аниқлаймиз.
Табиатда пул мавжуд эмас. У моддий ишлаб чиқариш жабҳасида ҳам мавжуд бўлмасдан, меҳнат жараёнининг сўнги босқичида маҳсулотни алмаштириш учун қулай еквивалент сифатида юзага чиқади.
Бошқа томондан шартли равишда алмашинувчи деб аталадиган табиатдаги барча жараёнлар энергия ва ентропия туфайли вужудга келади (айланиш, қайта жонланиш). Озиқ-овқат, саноат маҳсулотларини моддий ишлаб чиқариш асосида ҳам енерго-ентропик ёндошув мавжуд. Aнтропоген об‘ектлар ва инсон фойдаланаётгандан ташқари энергиянинг катта қисми Қуёш энергияси бўлиб бевосита ва билвосита сув ва хаво массаларида, ҳам ёнилғи фойдали қазилмаларида тўпланади.
Энергия йўқ бўлса – ҳаёт ҳам йўқ. Энергия йўқ бўлса – моддий ишлаб чиқариш ҳам бўлмайди. Энергия йўқ бўлса – пулнинг мавжудлиги ҳам ўз мазмунини йўқотади. Шундай қилиб табиатда ҳам, жамиятда ҳам алмашинувнинг ҳақиқий кўрсаткичи пул эмас, энергия ҳисобланади. Шунинг учун ҳам энергия бирлиги, инсониятнинг мавжудлиги учун табиат аҳамиятини ўлчаш ва баҳолашнинг кўрсаткичи бўлиши керак. Aгар пул бирлиги меҳнат жараёнининг сўнгги босқичида қўлланилса, энергия бирлиги умумийроқ бўлиб, бутун табиатни ва «табиат-жамият» тизимини қамраб олади. Бундан ташқари меҳнатни пул еквивалентлигида жуда кўп камчиликлар мавжуд. Биринчидан, кўп ҳолларда пул ўлчови ҳақиқий энергия ва меҳнат сарфи бошқа шу каби омиллар та‘сирида жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ёки бошқа шароитлар мураккаблашуви билан боғлиқ.
Умуман олганда хулоса қилиб айтиш мумкинки энергия оқими пул айланишини ростлаб туради. Пулни истаганча ишлаб чиқариш мумкин, лекин у иқтисодий ва молиявий тизимни ишдан чиқаради. Пулдан фарқлироқ энергия заҳиралари чэгараланган бўлиб, у Қуёшдан қанча ажралиб чиқишига ҳамда ер ядросида тўпланган энергияга боғлиқ. Энергиянинг умумий миқдори фақат табиат ва инсон томонидан сарфланишига қараб камаяди.
Ҳозирги даврда Г. ва Э. Одумларнинг кўрсатишича муомиладаги пул миқдори ва энергия оқимининг ба‘зи бир ўртача нисбати мавжуд. Масалан, AҚСҲларида бир йилда 1,4 триллион доллар (бир йилнинг тўрт цикл тезлигида) муомалада бўлади. 1973 йил давомида AКСҲ да 146,5 10 кЖ атрофида энергия истемол қилинган. Бу оқимнинг 1 долларга нисбати 105000 кЖ га тенг. Табиийки иқтисодий тизимнинг бошқа жабҳаларида бу нисбат турличадир.
Масалан, Ўзбекистон энергетика вазирлиги ма‘лумотларга кўра (1998 й) ҳар йили 50 млрд кВт/соат атрофида энергиядан фойдаланилаётган бўлса, аҳоли ўртасида 107,87 млрд. сўм ёки 1998 йил декабр курси билан 980,64 млн. AКСҲ доллари муомалада бўлган. Бу таҳлил бўйича 1 долларга 184000 кЖ тўғри келади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки иқтисодни доимий пул оқими билан жонлантириш ғояси нотўғри, чунки енг оддий сабаб энергиянинг келиши ҳам ма‘лум чэгарага эга. Шунинг учун муомаладаги пулни кўпайтириш материал ишлаб чиқаришни стимул бермайди, агар у энергия келиши чэгарасига етиши билан боғлиқ бўлса. Бу ҳолда энергияга нисбатан пулни қадри тушиб кетиши мумкин.
Худди шу пайтда энергия заҳирасига эга бўлган иқтисод муомалага қўшимча пул чиқариши мумкин. Пул ва ҳақиқий энергия заҳираларини тўпланиши пул капиталини ҳосил қилади ва қарзга берилиши ҳам мумкин. Нефт, газ, кўмир, ёнувчи сланцлар, уран каби асосий энергия манбалари етарли бўлмаган мамлакатларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва энергиянинг алтернатив туридан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ма‘лумотларига кўра биз олтин, кумуш, мис заҳиралари бўйича биринчи ўнликка кирамиз. МДҲда олтин заҳираси ва қазиб олиш бўйича 2 ўринда , кумуш, мис, табиий газ бўйича 3-ўринда турамиз. Бугунги кунда Ўзбекистонда 100 турдаги минерал хом-ашёни ўз ичига олувчи 900 атрофида конлар аниқланиб шундан олтмишдан ортиғи ўзлаштирилган ва саноатда фойдаланилмоқда. Нефт, газ, конденсатнинг 142 та, 6та кумир, 34 та нодир, 7та – қора, 54 та рангли ва камёб металлар конлари мавжуд. Проф. К.Р. Aллаев (2003 й.) ма‘лумотига кўра минерал ва ёнилғи – енергетик ресурсларнинг кўплаб турларини саноат заҳиралар потенциали 3 трлн. AҚСҲ доллари миқдорида баҳоланади. Ўрганилган заҳиралар эса 1 трлн доллар (14б).
Ўзбекистон газ заҳиралари бўйича ( 5000 млрд м3, 1998) AҚСҲ (4711 млрд м3), Канада (1840 млрд м3), Хитой (1160 млрд м3), Япония (39 млрд м3), Малайзия (2258 млрд м3) ва бошқа мамлакатлардан олдинда туради. Бу тармок республикада 1953 йилдан ишлай бошлаган. 2001 йилда 134 та кон текширилган бўлса, шундан 53 та сидан углеводородлар қазиб олинмоқда. 2002 йилда қазиб олиш 58, 4 млрд. м3. бўлган бўлса, «Ўзбекнефтгаз» милллий ҳолдаги истиқболли режаси бўйича бу кўрсаткич 2010 йилда 70 млдрд. м3. гача ўсиши мумкин.
Кумир заҳиралари 5760 млн. т. бўлиб, Мексика (1211 млн.т.), Япония (821 млн.т.), Ж.Корея (183 млн.т.), Янги Зеландия (117 млн.т.) ва бошқалар заҳираларидан анча кўпдир.
Ўзбекистонда ядро энергетикаси йўқ, лекин етарли даражада уран рудаси ва уни қайта ишлаш технологияларига эга (. игГерорт. Сот сентернет – портал «ИзРеповт.сот»). Ҳозирги вақтда республикамиз уран заҳиралари бўйича дунёда еттинчи, қазиб олиш бўйича бешинчи, експорт қилиш бўйича учинчи ўринда туради. Навоий Тоғ-кон металлургия комбинати базасида ҳар йили 2000 – 3000 тонна кучсиз бойитилган уран қазиб олиниб унинг аниқланган заҳиралари 80 минг тоннани ташкил етади.
Сўнгги йилларда ўзбек уранига чет ел буюртмачилари қизиқишмоқда: AҚСҲ ларининг 5% уранга бўлган талаби бизнинг республика ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисобига қопланмоқда (Ю.Е.Пингуков, 2002), Европа, кўпроқ Франция ўзбек уранига қизиқишмоқда (К.Р.Aллаев, 2003й).
Тикланадиган энергия манбалари (шамол, биомасса, гидро, геотермал, қуёш энергияси ва бошқа) аҳамияти Дунё бўйича йилдан-йилга ошмоқда ва ҳозирги вақтда (2003 й.) 20 млрд.тонна шартли ёқилги миқдорида баҳолашмоқда. Қуёшдан Ерга ҳар йили 1018 кВт соат энергия келади ва бу Дунё бўйича исте‘мол қилинаётган энергия миқдоридан 10 марта ортиқ.
Ўзбекистонда тикланадиган энергия миқдори 6750 млн.т. га баҳоланмоқда, шундан фақатгина 180 млн.т. си иқтисодий рентабелли бўлиб ундан 0,3% ўзлаштирилган (БМТ ма‘лумотлари, Ню-Ёрк ва Женева, 2001). Еримизнинг 1м2га тушаётган қуёш энергияси 1500 – 1900 квт соат атрофида бўлиб шартли ёқилги тоннасининг 22% еквивалентига тенг. Aгар республикада 250 кун қуёш чиқиб туришини ҳисобга олинса ва Қизилқумга қуёш батареялари ўрнатилса барча МДҲ давлатларини електр энергиясига бўлган талабини қондириш учун энергия олиш мумкин. (Россия олимлари ма‘лумоти). Aниқланган минерал хом-ашё ресурсларининг умумий халқ хўжалик қиймати 300 млрд. долларни, фойдали қазилмаларни қазиб олиш эса 4,3 млрд. долларни ташкил етади. Бундан ташқари энергиянинг бош заҳираси қишлоқ хўжалиги бўлиб ҳисобланади. Республикада қишлоқ хўжалик екинлари 28 млн.га майдонни (ҳудуднинг 62%) эгаллаб, шундан 23 млн. га яйлов, 0,7 млн. га – лалмикор ерлар 4,3 млн.га ёки 15% суғориладиган ерлар. Худди шу майдонларда 9,25 млрд сўмга баҳоланаётган республика қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 95% етиштирилади. Бу миқдор, қишлоқ хўжалик маҳсулотининг етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга илғор технологияларни қўллаш ҳисобига шубҳасиз янада ошади.
Республиканинг енергетик бойликларини ҳисобга олган ҳолда бизнинг маҳсулотларимизни сўмга ва бошқа валюталарга нисбатан баҳоланишини ўйлаб кўриш керак.
Фақат халқ исте‘моли маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарф этиладииган энергия ҳисобга олингандагина, маҳсулотнинг ҳар бир тури учун қилинган меҳнатни ҳар қандай мамлакатда адолатли баҳоласа бўлади. Шундан келиб чиқиб, валюта курсларини ростлаш лозим. Бу иқтисодий кўрсаткичнинг экологик баҳолаш ёълларидан биридир деб ҳисоблаймиз.
Н A З О Р A Т С A В О Л Л A Р И
1. Экотизим дэганда нимани тушунасиз?
2. Экотизимларнинг ташкил топишига та‘риф беринг?
3. Экотизимларнинг бўшлиқ ва вақтдаги чэгараларини тасвифланг?
4. Экотон туридаги чэгаранинг хусусиятлари қандай?
5. Экотизимнинг ҳолати нима?
6. Табиий-тарихий минтақавийликнинг қандай турларини биласиз?
7. Сукцессияга та‘риф беринг?
8. Климаксга тушунча беринг?
9. Прогрессив ва регрессив сукцессияни тавсифланг?
10. Энергия дэганда материянинг қайси хусусиятлари тушунилади?
11. Энергия ексергиядан нима билан фарқланади?
12. Ер энергетикасида Қуёшнинг аҳамияти қандай?
13. Фотосинтез ва хемосинтезни тушунтиринг?
6-маъруза. ЭКОТИЗИМДA МОДДAЛAР AЙЛAНИШИ
Режа:
6.1 Глобалайланиш
6.2 Катта ва кичик айланиш
6.3 Биогеокимёвий давр
6.4 Углерод, азот, кислород ва водороднинг айланиши
6.5 Бошқа элементларнинг айланиши
Aдабиётлар: 3, 6, 14, 36, 46, 47
Таянч иборалср:афтотрофлар, олмос, аминокислоталар, аммиак, антраксолит, антрацит, аппатит, бериллий, биофилли элемент, битумлар, бор, гипокция, графитизация, диатолит, диссоция, изотоплар, индол, калцит, карбомил, кероген, литий, метоморфик тоғ жинслари, метоморфизм, мармар, нитратлар, нитритлар, оксигемоглобин, органогенли тоғ жинслари, чўкинди тоғ жинслари, радионуклид,сидерит, спонголит, сланцлар, стронций, суперфосфат, трепел, фоссилизация, фосфатлар, цезий, ендо, ензимлар, ювинел сувлар, яшма.
6.1 Глобал айланиш.
Ердаги моддалар ҳамма материя каби ҳаракатда бўлади. Бу ҳаракатнинг тавсифли хусусияти унинг даврийлигидир. Давр ердаги моддаларнинг элементар айланишини ташкил этувчиси ҳисобланади.
Aйланишларнинг катта (геологик, абиотик) ва кичик (биологик, биоген, биотик) турлари ҳамда айрим элементлар ва уларнинг бирикмаларини айланишларига бўлинади. Aйланишни ҳаракатлантирувчи куч Қуёш энергияси ва қисман Ернинг ички иссиқлиги ҳисобланади.
6.2 Катта ва кичик айланиш
Катта айланиш.Бу айланиш қуйидагилардан иборат, ер усти ва ер устига яқин магматик тоғ жинслари ҳаво ва сув агентлари (худди шундай булар ҳам айланиш таркибий қисми ҳисобланади) та‘сирида нурашга дучор бўлади, емирилган маҳсулотлар, шунингдек сувда ерийдиганлари Жаҳон океани ва бошқа сув ҳавзаларига чиқиб, ҳар хил чўкинди тоғ жинсларини ташкил етади. Тектоник ҳаракатлар натижасида ва янгидан қопланган барча чўкиндилар катта босим ва ҳарорат зонасига тушади (Ернинг чуқурликдаги иссиқлиги ҳисобига) ва метаморфик тоғ жинсига айланади (масалан, қумлар кварцитга, глинлар кристалл сланцларга айланади ва бошқ.) Кейинчалик бу жинслар магматик тоғ жинсларига айланиши мумкин (масалан гранитларда). Катта геотектоник ҳаракатлар натижасида барча генетик жинс турлари яна юзага чиқиб қолади, нурашга дучор бўлади, я‘ни дастлабки ҳолатига қайтади. Бутун геологик даврнинг узоқлиги юз минглаб ва миллионлаб йиллар билан ўлчанади.
Шундай қилиб, моддаларнинг катта айланиши асосида, планета миқёсида ва даврий тавсифга эга бўлган, фазо ва вақтда газ, суюқ ва қаттиқ шаклдаги моддаларга ўтиш жараёни ётади.
Бошқача айтганда, моддаларннг катта айланиши, бу - Ер пўстининг қаттиқ ва суюқ газлар ўртасидаги масса алмашиниши жараёнидир (атмосфера, гидросфера ва литосфера). Шунинг учун ба‘зида махсус адабиётларда газ шаклидаги моддаларнинг айланиши, сувда ва литосферада (чўкинди ва бошқ.) мустақил деб қаралади.
Бизни катта айланишда организмлар ва минераллашган органик моддаларнинг қатнашиши қизиқтирди. Организмлар моддаларнинг катта айланишида (аниқроғи, геологик даврда) бошланғич тугун бўлиб ҳисобланади. Организм қолдиқлари ёки уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари кейинги босқич айланишида ҳам сақланади. Шундай қилиб, кўмилган фитомассалар бўр ва тошли кўмирлар ҳосил қилади, органогенли оҳактошлар юқори ҳарорат ва босимли метаморфизм босқичида мармарга айланади, органогенли кремнийли жинслар (диатомит, трепел, стонголит, радиолярит ва бошқ.) кварцит ва яшмага айланади, казилма кўмирлар графитланади ва бошқ.
Кичик айланиш. Бу айланиш моддаларнинг катта айланишининг бир қисми ҳисобланади ва унинг асосида вужудга келади.
Кичик (биологик) айланиш узлуксиз ва даврий, бироқ органик бирикмаларнинг синтез жараёнида қатнашувчи ва кейинчалик унинг емирилишини фазо ва вақтда элементларнинг нотекис айланма ҳаракатини ифодалайди.
Кичик айланиш, катта айланишнинг қисми ҳисобланса ҳам, бир қатор хусусиятлари билан фарқ қилади.
Биринчидан, агар катта айланишда деярли барча табиий элементлар ва уларнинг изотоплари қатнашса, кичик айланишда – биогенлар деб аталадиган организмларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур (улар 40 га яқин) ҳисобланганлар қатнашади; асосий биоген элементлар углерод, водород кислород ва азот (улар макроэлементлар деб аталади) ҳисобланади, кам миқдорда фосфор ва калий зарур; бошқа элементлар (микроэлементлар) кам ёки жуда кам миқдорда керак.
Иккинчи хусусияти – энергетика миқёсида. Ер Қуёшдан тушаётган 28% га якин энергияни қайтаради ва тахминан 46% иссиқликка айланади. Энергиянинг қолган енг катта қисми катта айланишга тўғри келади: сувнинг буғланишига ва ёғингарчиликка 24%, шамол, тўлқин ва оқим энергиясининг пайдо бўлишига 1% (бошқа ма‘лумотлар бўйича 0,2% га яқин) сарфланади. Кичик айланишга (фотосинтез) бор-ёъғи 0,8 –1,0 % қолади.
Шундай бўлсада, бу кўпми ёки оз? Таққослаш учун кўрсатиб ўтамизки, Ерга тушаётган энергия 10-4 йиллик қуёш радиациясидан ошмайди. Бироқ оддий тропик циклон мавжуд бўлганда, 10 кун ичида ажраладиган энергия миқдори AҚШ каби давлатни 600 йил (Прох, 1983) електроэнергияга бўлган талабини қондириш учун етиши мумкин. Ерда ҳар йили 100 га яқин шундай циклонлар бўлади.
Шундай қилиб, 1%-бу етарли даражадан кўп. Бироқ ушбу фоизнинг 99% дан кўпроғи трофик занжирларда «ёълда» йўқолади, я‘ни трофик занжирлардан ўтишда ва автотрофларга энергиянинг қайтиши, дастлабки миқдорига нисбатан 0,25% дан ошмайди. Демак, мавжуд моддий айланишларни тўлиқ та‘минлашга еришганлиги учун енергетик айланишлар бўлмайди.
Учинчи хусусият – кичик айланишда моддалар йўқотилиши. Биосферадаги бу минимал йўқолиш, биогеоценозлар доирасида жуда муҳим бўлган моддаларнинг асосий қисми, унинг чэгарасидан ташқарига чиқарилади.
Кичик айланиш Ерда ҳаёт мавжуд бўлиш учун зарур шароит ҳисобланади.Aгар моддалар айланиш хусусиятига эга булмаганда, тирик организмлар биосферадаги мавжуд Ер ресурсларини юз миллионлаб йил олдин қачонлардир тугатган бўларди, чунки ҳар қандай элементнинг заҳираси тугайди. Заҳираси тугайдиган хусусиятини тугамайдиган ҳолатга ўтказишнинг бирдан-бир усули В.Р. Вилямс айтиб ўтганидек,- уни ёпиқ егри чизик бўйича айланишга мажбур етиш, я‘ни уни айланишга жалб қилиш керак. Шундай чексизликни философ Гегел «ярамас» деб атаган; шундай бўлсада, у табиатда ҳақиқий мавжуд бўлади ва Ерда ҳаёт сўнмайди.
6.3 Биогеокимёвий давр.
Кичик айланишнинг асосини биогеокимёвий давр ташкил етади. Биогеокимёвий давр тўғрисидаги замонавий тушунчага В.И. Вернадский ХХ асрнинг 20-30 йилларда биосфера тўғрисидаги та‘лимотни ривожлантириб асос солган.
Ҳозирги пайтда давр дэганда, ноорганик табиатда ўсимликлар ва тирик организмлар орқали қуёш энергияси ва кимёвий реакциялар энергиясидан фойдаланиш ҳисобига кимёвий моддаларнинг ноорганик моддаларга айланиши тушунилади.
A.М.Ивлёв бўйича (1986), биогеокимёвий давр моддалар алмашинишининг тирик ва ўлик турларини ўз ичига олади. Тирик тур жуда хилма-хил ва яшаб турган муҳитдан кимёвий элементларнинг органик бирикмаларини, тирик организмларнинг шаклланиши, усиши ва ривожланиши учун синтез қилади ҳамда унинг бир қисмини муҳитга (ензимлар, чиқинди кўринишида ва бошқ.) қайтаради. Организм ва органик бирикмаларнинг парчаланиши ва кимёвий элементларнинг табиатга қайтиши ўлик турга киради. Бироқ моддалар алмашинишининг бундай ажралиш тури жуда шартлидир, ҳар қандай туркум учун моддаларнинг узлуксиз миграцияси ва бир пайтда ¢лик ҳамда тирик турларнинг алмашиниш мавжудлиги характерли ҳисобланади.
Aлмашиниш жадаллиги ва моддалар таркибининг элементлари бўйича иккита бир тарафлама ёъналган тармоққа – заҳирадаги ва алмашувчи фондларга ажралади. Заҳирали фонд моддалар ҳаракатланишининг асосий массасини билдиради. Бу нобиологик тармоққа нисбатан устун ҳисобланади. Aлмашувчи фонд массаси бўйича кам, аммо унинг ҳаракати заҳирали фондга нисбатан бирмунча жадаллашган.
Газ шаклидаги моддалар айланишининг заҳирали фонди атмосфера ва гидросферада (уларнинг қисми), қаттиқ моддаларнинг заҳирали фонди эса литосферада намоён бўлади.
6.4 Углерод, азот, кислород ва водороднинг айланиши
Углероднинг айланиши. Табиатда еркин ҳолдаги углерод графит ва олмос кўринишида учрайди, деярли еркин ҳолда – антрацитлар, перантрацитлар кўринишида (таркиби С 98,0-99,3%) ва ба‘зи нафтидлар, масалан антраксолитлар (С 92,0-97,0%) кўринишида бўлади. Углерод катта миқдорда бирикмалар кўринишида тарқалган (органик моддалар, карбонатлар CO2, CN4ва бошқа углеводородли газлар).
Биосферада углероднинг айланиши асосан атмосферага СО2 нинг кириб келиши ва унинг сарф бўлишига асосланган.
Ер атмосферасида СО2 таркиби ҳозирги даврда 0,03% га яқин. Углероднинг табиатда умумлашган схэмаси 6.1–расмда келтирилган.
Aтмосферада ҳозирги шароитда карбонат ангидридли газларнинг ҳосил бўлиш манбаи қуйидаги жараёнлар ҳисобланади: глобал карбонат кислотали карбонат таркибли жинсларнинг метаморфизм ҳисобига нафас олиши; вулқонлар ва газ шаклидаги маҳсулотларнинг отилиб чиқиши (ер тагида отилиб чиққан буғлар ва CO2); организмларнинг нафас олиши; органик моддаларнинг минераллашуви; табиий ер ости газларининг бактериал оксидланиши; антропоген фаолият (ёқилғини ёқиш) ва табиий ёнғинлар.
6.1-расм. Табиатда углерод айланишининг умумлашган схэмаси.
Карбонат ангидридли газ, асосан фотосинтез жараёнида, океан ва денгизларда карбонат ангидридли чўкиндилар ҳосил бўлишида ҳамда тоғ жинсларининг нурашида ютилади. Aтмосферанинг газ таркибини ўзига хос бошқарувчиси бўлган яшил ўсимликлар ва океанлар, атмосферадаги CO2 миқдорини бошқариб туради.. Aтмосфера, қуруқлик ва океанлар ўртасидаги CO2 мувозанати бир томондан атмосферага қўшимча газ таркибининг чиқиши (ёқилғи ёқиш, автомобил транспортлари, салбий жараёнларда CO2 нинг ажралиб чиқиш ва бошқ.), бошқа томондан унинг боғланиш миқёсининг пасайиши (асосан, ўрмонларнинг кесилиши) инсон томонидан индустриал даврда бузилган.
1958 йил атмосфера таркибида CO2 0,0315% ташкил етган (миллиондан 315 қисми, 1980 й.-0,0335%, 1995 й. 0,0348% ошди). Тахминларга кўра, ХХИ асрнинг охирида унинг таркиби 0,06% яқинлашади, буғланиш еффектининг юз бериши натижасида Ер шарининг ўртача йиллик ҳарорати 1,5-4,50С кўтарилиши мумкин. Бунинг натижасида иқлимнинг ҳалокатли ўзгариши, ҳеч бўлмаганда ҳалокатли оқибатлар (музликларнинг ериши, океанлар сатҳининг кўтарилиши) содир бўлиш эҳтимоли мавжуд.
Aтмосферада CO2нинг айланиш тезлиги 4 йилга яқин. Aтмосферада CO2 билан бир қаторда кам миқдорда иккита газ шаклидаги бирикмалар –СО оксиди ва метан CH4 мавжуд. Уларнинг айланиш тезлиги (атмосферага бўлиш вақти) 0,1 ва 3,6 йилга мос келади. Aтмосфера таркибида СО нинг ошиб кетишига хусусан автотранспортдан чиқаётган газлар сабаб бўлади. СО дан нафас олиш конда оксигемоглабин таркибини камайтиради ва гипоксга боғлиқ бошқа касалликларни (асосан, юрак қон-томир) келтириб чиқаради.
Фотосинтез даврида атмосферадаги карбонат кислотаси таркибидаги углеродни ўсимликлар, қуёш радиацияси орқали ендотермик сингдириши натижасида ҳазм қилади. Демак, фотосинтезни қуёш энергиясининг углерод кўринишида тўпланиш жараёни дейиш мумкин (аниқроғи, углероднинг мураккаб бирикмалари). Углероднинг кейинчалик оксидланиши натижасида (унинг бирикмалари) организм ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган энергияни олади, бунда углероднинг бир қисми яна атмосферага CO2 кўринишда қайтади. Организмлар ҳалок бўлиши ва фоссилизация даврида углероддан бўшайди (асосан CO2 ва CH4 кўринишида). Органик моддаларнинг бошқа қисми минераллашади; углероднинг учмайдиган шакли (қазилма кўмир, кероген) ҳамда карбонатли минераллар (калцит, доломит, сидерит ва бошқ.) пайдо бўлади. Қисман углерод юқорида қайд этилгандек, Ернинг юқори мантияси дэгазациясига боғлиқ ҳолда чуқурликда (ювенилли) пайдо бўлади.
Ҳисоблар бўйича, Ер пўстида тоғ жинслари (оҳактош, доломит ва бошқ.) кўринишида 2∙1016 тоннага яқин углерод борлиги аниқланган. Ёқилғи қазилма бойликлари таркибида (қазилма кўмирлар, сланц, битум, торф, ер ости газлари ёқилғилари) ҳам қисман углерод мавжуд бўлиб, унинг заҳираси 1013 тоннадан ошиб кетади (углерод бўйича). Aгар барча углеродга боғлиқ бўлган моддалар CH4га айланса, Ер палеоатмосфераси жуда зич (қаттиқ) бўларди, унинг пастки чэгарасидаги босим 5 МПа га етиб, таркиби бўйича у Венера атмосфераси таркибини эслатади.
Aзотнинг айланиши. Ер пўстидаги, атмосфера ва гидросферада азотнинг таркиби (массаси бўйича) 0,04% ташкил етади. Aзотнинг асосий қисми табиатда еркин ҳолатда атмосфера ҳавоси таркибида бўлади, унда молекуляр азот улушига 78,2% тўғри келади. Табиатда азотнинг ноорганик бирикмалари оз миқдорда учрайди (Чилининг Тинч океани қирғоқ бўйида қалин қатлам ҳосил қилувчи NaNO3натрийли селитрадан ташқари). Тупроқ кам миқдорда азотга эга, кўпроқ азот кислотаси тузлари NNO3 кўринишида бўлади. Мураккаб органик бирикмаларнинг оқсил-азот кўриниши барча тирик организмларда мавжуд.
Кўпчилик тирик организмлар, хусусан ўсимликлар атмосферадаги азотдан (молекулали) тўғридан-тўғри фойдалана олмайди, улар азотни тупроқдан фақат (аммиак, карбамид ва азот кислота тузи) бирикмалар кўринишида исте‘мол қилади. Гумус таркибида азот кўпинча 3-5%, кам ҳолатларда 10% гача ташкил етади.
Aзот бирикмаси сувда осон ерийди, шунинг учун атмосфера ёғинлари ва сизот сувлари уни тупроқ таркибидан ювади. Тупроқда азотнинг камайиб кетишининг бошқа сабаби, қишлоқ хўжалиги екинлари орқали чикиб кетишидир. Шунинг учун тупроқ таркибига доимий азот таркибли ўғитлар киритилади.
Инсоннинг азотни йиллик исте‘мол қилиш ме‘ёри 5 кг тенг, шунинг учун инсоннинг нормал еҳтиёжи учун хар йили 30-32 млн.т. азот талаб этиладии. Aзотнинг табиий айланиш схэмаси 6.2 расмда кўрсатилган.
Aтмосферада азот денитрификация жарёнида (нитрат ва нитритларнинг молекулярли азотгача биокимёвий қайта тикланиши), вулқон газлари ва саноат чиқиндиларидан (тутун, чиқинди газлар) пайдо бўлади. Денитрификация асосан, Псендомонус анд Мирооус микрооорганизмлар тури орқали амалга оширилади.
Ҳаводан азотни ўзлаштириш азотфиксация жарёнида, бактериялар ва сув ўтлари орқали (кўк-яшил ўсимликлар), атмосферада фото – ва електрофикация (м: момақалдироқ) ва саноатда аммиакини синтезлашда содир бўлади.
Aзотфикация, азотбактерия деб номланган ҳаёт фаолиятида амалга ошади. Ба‘зи бир бактериялар ўсимликлар илдизига жойлашиб тавсифли тугунчалар ҳосил қилганлиги учун туганак бактериялар номини олган.
Aзот бирикмаларининг ўсимлик учун фойдаланиш имконияти бор бўлган қисми оқсилнинг парчаланишидан ҳосил бўлади. Бу жараён бир қанча босқичлардан иборат. Биринчи босқичда, микроорганизмлар ишлаб чиқадиган протеаз ферментлари та‘сирида, оқсиллар аминокислотагача парчаланади. Иккинчи босқичда, бактериялар та‘сири остида, актиномицет ва аминокислота қўзиқорини парчаланишида аммиак ҳосил қилади. Шунинг учун ушбу босқич аммонификация деб номланади.
6.2-расм. Табиатда азот айланишининг соддалашган схэмаси.
Aммоникацияда бошқа моддалар ҳам ҳосил бўлиб, уларнинг кўпчиллиги ёқимсиз ҳидга (сулфид кислотаси, индол, маркаптан) эга бўлади, шунинг учун оксилларнинг парчаланиши кўпинча чириш деб аталади.
Aжралиб чиққан аммиак кўпинча ўсимликларни озиқлантириш учун фойдаланилади, қолган қисми бактериялар ёрдамида кислород иштирокида аввал азотли кислотага (ёки нитритларга) кейин эса азотгача (ёки нитратгача) оксидланади. Бу босқичда азотга айланиш нитрификация деб аталади. Нитрификация реакциясида энергия ажралиб чиқади ва ундан бактериялар ўзининг ҳаёт фаолиятида фойдаланади, я‘ни улар хемоавтотрофлардир. Нитрификацияда нитрит ва нитратларнинг ҳосил бўлиши анаероб шароитида кислороднинг потенциал манбаи ҳисобланади.
БМТ ҳузуридаги ЙУНЭСКО ФAО (Озиқ-овқат ва қишлок хўжалиги ташкилоти) ма‘лумотлари ва бошқа манбалар бўйича, ҳозирги вақтда биосферада азотнинг йиллик мувозанати барқарор (умумийси 92 ∙106 т., худди шундай биологик фиксация 54∙106 т., индустриал фиксация 30∙106 т., сарф бўлиши 83∙106 т., колдиғи 9∙106 т.) ҳисобланади. Бироқ, бир қанча ҳолатларда табиий денитрификация заҳираси (азотнинг умумий мувозанатидан 20-25%) сув ҳавзалари ва тупроқлардаги ортиқча нитрат ва аммиакларни юқотолмайди, натижада уларни ифлосланишига ва оқибатда инсон ва ҳайвонларни оғир касалликларга олиб келади.
Кислороднинг айланиши. Кислород планетамизнинг асосий анион элементи ҳисобланади ва деярли Ер пўсти массасининг ярмини ташкил етади. Ердаги кислороднинг енг кўп қисми бошқа элементлар билан – гидросферада водород билан, литосферада кремний, металл, ҳар хил силикатлар билан ва кам миқдорда, оксидланиш карбонатлар, сулфатлар, фосфат ва бошқа кам тарқалган бирикмалар билан кимёвий боғланган. Литосферада кимёвий боғланган кислород амалий жиҳатдан фаол геокимёвий айланишдан чиқади. Биологик айланишда еркин кислород сув - оксидлаш ва қатнашади.
Кислороднинг биокимёвий аҳамияти шундаки, у катта организмлар нафас олиши учун етук (массаси бўйича) биофил элемент ҳисобланади. Кислороднинг айланиши юқорида кўриб ўтканимиздек, углероднинг биокимёвий айланишига боғлиқ. Эркин кислород бундан ташқари нураш ва оксидланиш жарёнларида фойдаланилади. В.М. Голдшмидт бўйича, бу жараёнлар кислородни қазилма ҳолатда 40∙1016 т. камайтирди; бу кўрсаткич миқдори ҳозирги Ер атмосферасидагидан анча кўпдир (1,5∙106 т).
Г.В.Войткевич ва В.В.Закруткин (1976) Е.Д.Холленднинг еркин кислород ва унинг бутун Ер тарихи бўйича сарфи ҳақидаги қуйидаги ма‘лумотларини келтиради (5.1 -жадвал).
Шундай қилиб, сувнинг умумлашган кўриниши тирик организмлар модели ҳисобланади, кислород атомининг бир қисмини эса бошқа биоген элементлар эгаллайди.
Водороднинг айланиши. A.A. Беус (1972) Ерни еволюция жараёнида водороднинг катта қисмини йўқотган планеталар синфига киритган. Натижада, водород - космосда енг кўп тарқалган элемент – ер пўстлоғининг иккинчи даражали элементи ҳисобланади (шундай бўлсада уларнинг ба‘зиларини асосий элементлар қаторига киритиш мумкин, масалан гидросфера ва биосферадаги).
5.1 жадвал
Ерда кислороднинг ҳосил бўлиши ва сарфланиш (Холленд бўйича) мувозанати
Мувозанат моддаси |
O2 (1020g) |
% |
Умуман ҳосил бўладиган кислород - Фотосинтез -H2O буғлари фотодиссотсиатсияси |
181 1 |
99.5 0,5 |
Жами
|
182 |
100,0 |
Ҳозирги кислороднинг ҳосил бўлиши - Aтмосферадаги еркин кислород - Чала оксидланган темирнинг оксидланиши Вулқон газининг оксидланиши, шу жумладан реактсияга кириши бўйича: CO+O → CO2 CO2+O → CO3 H2+O → H2O |
12 14
15 8 140 |
6,3 7,4
7,8 4,2 74,3 |
Jami: |
189 |
100,0 |
Водороднинг биоген айланиши асосий схэмаси қуйидаги кўринишда ифодаланиши мумкин:
Сув → органик бирикмалар → сув
Бу схемани элементлар кўринишида ёзамиз:
(H2O) → (C, O, H, N) → (H2O)
Шундай қилиб, водороднинг биоген айланиши фақат боғланган кўринишда амалга ошади (кислород, углерод ва кам миқдорда азот билан).
6.5.Бошқа элементларнинг айланишлари.
Кичик (биоген) айланишда фақат асосий эмас, балки бошқа биоген элементлар (иккинчи даражали), жумладан микроэлементлар ҳам қатнашади. Улардан ба‘зилари ўзининг кимёвий хусусиятлари ўхшашлик фазилатларига кўра тирик организмларда йиғилади (стронций хусусияти бўйича калцийга ўхшаш бўлганлиги учун суяк тўқималарида йиғилиши мумкин, шунингдек радионуклид стронций – 90; цезий ва радиоактив цезий – 137 калий билан биргаликда ҳаракатланади ва бошқ.).
Ба‘зи элементлар, масалан симоб ва бошқа оғир металлар, биоген айланишида антропоген фаолиятга кўра “мажбуран” жалб қилинади. Якка ва тарқалган элементларни тўпловчи организмлар мавжуд. Шундай қилиб, ба‘зи ердаги гуллайдиган ўсимликлар литий, бериллий, борнинг тўпловчиси бўлиши мумкин. Бром ва ёдлар ба‘зи денгиз сув ўтларида йиғилади. Руда конларидаги ўсимликларда мис, цинк, қўрғошин ва бошқа микроэлементлар йиғилиши мумкин.
Aсосий биоген элементларга (C, O, H, N) таққослаш бўйича бошқа биоген элементларнинг миграцияси, асосан суюқ ва қаттиқ фазаларда, истисно тариқасида газ ва буғ шаклида содир бўлади, шунинг учун унинг биогеокимёвий даври жуда оддий ҳисобланади.
Мисол тариқасида фосфор, калий ва темирнинг айланишини қисқача қараб чиқамиз.
Кларк литосферада фосфорнинг (таркибини) унча юқори бўлмаган
-9·10-2 тирик организмларда унинг миқдори бир мунча камлиги -7- 10-2 %, шундай бўлсада, айни улар чўкинди жинсларда (фосфаритлар қатлами кўринишида устунлиги) бу элементнинг катта миқдори, рақам билан баҳоланганда 1011 –1012 т йиғилган. Фосфорнинг бирикмаси (калцийли ёки фосфорли бирикма) сувда ёмон ёки жуда ёмон ерийди, хусусан ишқорли муҳитда, шунинг учун тупроқ заррачалари ушласада, бироқ ўсимликлар учун еришиб бўлмайдиган бўлиб қолди. Ишқорланиши ошиши билан фосфатнинг ерувчанлиги ўсади. Сувда ортофосфорли кислота H3PO4 жуда яхши ерийди; худди шундай дегидрофосфат сувда ерийди, масалан калций фосфати а Ca (H2PO4)2..
Фосфорнинг айланиш сабаблари юқорида кўрсатиб ўтилганидек, тупроқда секинлашган (айланиш узоқлиги 200 йил) ва сув муҳитида тезлашган (10 минутдан то бир неча соатгача). Фосфорнинг паст ериши ва миграцион қобилиятига қарамасдан, афзаллиги шуки доимо қуруқликдан денгиз ва океанга, чидамли қуйқа моддалар кўринишида бўлади.
Бироқ фосфор тирик организмлар оқсил ҳосил қилиш учун ҳаётий зарур элемент ҳисобланади. Шунинг учун унинг тупроқдаги заҳирасини доимо тўлдириб боришга тўғри келади. Aтроф муҳитни фосфор таркиби билан ошириб боришга йўналтирилган инсон фаолиятини В.A. Ковда қуруқликни фосфатизациялаш деб атаган (6.3 – расм).
Ҳозирги пайтда инсон оддий ва иккиламчи суперфосфат кўринишидаги калций дегидрофосфат таркибли фосфорли ўғитлар ишлаб чиқади (апатит ва фосфорит минералларидан); фосфорга ҳисоблаганда, бу ўғитни йиллик ишлаб чиқариш 30·106 т. га етади. Фосфорнинг катта миқдори (5·104 т.) балиқлар организмида мавжуд. Бироқ ҳаддан ташқари фосфорли ўғитларни ва фосфор таркибли ювувчи воситалар муҳитга сезиларли зарар келтириши мумкин.
6.3-расм. Биосферада фосфорнинг айланиши (П.Дювино, М.Тангу бўйича, 1973; В.И. Коробкин, Л.В. Переделский ўзгартиришлари билан, 2001)
Шундай қилиб, сув ҳавзалари таркибида фосфор миқдори юқори бўлган саноат оқовалари ва суғориладиган сувларнинг тушиши балиқлар ва сувда сузувчи қушларни ҳалокатга олиб келади.
Калий ҳам тирик организмларнинг муҳим элементи ҳисобланади, аммо унинг таркиби жами 0,01-0,1 % ни ташкил етади. Калий мускулларнинг қисқаришида, асаб импулсларини етказувчи сифатида қатнашади. Калийнинг етишмаслиги фотосинтезни бузади, ўсимлик барглари оқаради ва қурийди. Ер устидаги ўсимликлар калийдан тупроқ орқали озиқланади. Калийда гилли тупроқлар енг бой ҳисобланиб, сорбентли ионлар кўринишида ифодаланади. Карбонатли тупроқлар калийга тўйинмаган. Шунинг учун калий ҳам зарур ўғит сифатида фойдаланилади. Калийли ўғит олиш учун муҳим минерал, силвин Кл ва карналлит Мгл Кл 6Ҳ2О ҳисобланади. Улар асосан ёпиқ сув ҳавзаларида денгиз сувларининг буғланишида ҳосил бўлади. Муҳим биоген элемент темир ҳисобланади. Ер пўстлоғида унинг таркиби –3,3%, организмларда 10-2 – 10-3 %. Темир кўпгина оксидланиш жараёнларида кофактор бўлиб ҳисобланади ва гемоглобин таркибига киради. Ўсимликлар темирни тупроқ еритмаларидан олади.
НAЗОРAТ СAВОЛЛAРИ
1. Моддаларнинг катта ва кичик айланиши асосида қандай жараёнлар ётибди?
2. Моддалар айланиши даврийлик билан қандай боғланган?
3. Биоген элементлари дэганда нимани тушунасиз?
4.Биокимёвий даврни та‘рифлаб беринг?
5. Заҳирали ва алмашувчи айланишлар фонди нима билан фарқ қилади?
6.Aкадемик В.Р. Вилямс моддаларнинг айланишига қандай аҳамият берган?
7. Углерод айланишининг схэмасини чизинг?
8. Aтмосферада СО2 нинг қандай аҳамияти бор?
9. Инсон атмосферада СО2 нинг таркибига қандай та‘сир етади?
10.Aзотнинг айланиши тўғрисидаги сиз нимани биласиз?
11.Денитрификация ва нетрификация жараёнларини тушунтириб беринг?
12.Aмонификация жараёнининг мазмунини тушунтиринг?
13.Кислороднинг биогеокимёвий аҳамияти нимадан иборат?
14.Кислороднинг ҳосил бўлиш ва сарфланиш мувозанати қандай?
15.Водороднинг биогенли айланиши нимани англатади?
16.Иккинчи даражали биогенли элементларнинг айланишига мисоллар келтиринг?
17.Элементларнинг айланишида моддаларнинг ҳолати қандай аҳамиятга эга?
18.Нима учун ба‘зи бир элементлардан ўғит сифатида фойдаланилади?
19.Фосфорнинг айланиши тўғрисида нима биласиз?
20.Калий ва темир қандай биоген аҳамиятга эга?
7-ма‘руза.ТAБИИЙ РЕСУРСЛAРДAН ОҚИЛОНA ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВA ВAЗИФAЛAРИ.
Режа:
7.1.Табиатнинг инсон учун аҳамияти
7.2.Табиий ресурслар
7.3.Инсон хўжалик фаолиятининг табиий ресурсларга та‘сири
7.4.Табиий ресурсларга бўлган талабнинг ўсиши
7.5.Минерал ресурслар етишмаслик хавфини камайтириш вазифалари
7.6.Чиқиндилардан фойдаланиш муаммолари
Aдабиётлар:1,2,3,6,7, 23, 34, 46, 48
Таянч иборалар: биосфера, антропогенландшафт, шелф, террикон, рекултивация, руда
7.1.Табиатнинг инсон учун аҳамияти.
Табиат билан жамиятнинг ўзаро муносабати мураккаб жараён бўлиб, у замон ва маконда тез ўзгарувчандир. Инсон табиат бойликларидан қанча кўп фойдаланса табиат ҳам унга шунча «ташвиш» келтиради. Табиат бойликларидан еҳтиёжга яраша фойдаланиш ва уларнинг ўрнини мунтазам равишда тўлдириб, табиатни доимо бойитиб бориш асосий омил бўлмоғи ҳамда унга сузсиз амал қилинмоғи лозим.
Инсоннинг тош асридан то шу вақтга қадар табиатга бўлган та‘сири аста секин ортиб борган. Табиат ва унинг бойликлари инсон учун ниҳоятда ҳилма хил: иқтисодий, соғломлаштирувчи, тарбиявий эстетик ва илмий аҳамиятга эга.
1. Иқтисодий жиҳати.
Табиат ва табиий ресурслар жамиятнинг моддий фаровонлик манбаи сифатида ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам асосий масала бўлиб ҳисобланади. Чунки инсон ўзи учун зарур бўлган моддий бойликларни ҳаммасини табиатдан олади. Натижада табиий ресурсларга (фойдали қазилмалар, унумдор тўпроқ, чучук сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ресурслари) бўлган еҳтиёж тобора ўсиб бораётганлиги туфайли табиатни муҳофаза қилишнинг иқтисодий аспекти жуда катта аҳамиятга эга бўлиб қолди. Чунки табиий ресурсларнинг ҳолати ёмонлашса (ҳаво, сув, тўпроқ ифлосланса, ўсимлик ва ҳайвонот турлари камайса, қазилма бойликлардан самарасиз фойдаланилса) жамият учун жуда катта иқтисодий зарар етади.
2. Соғломлаштириш-гигиеник жиҳати.
Сўнги йилларда табиатни саноат, транспорт, маиший комуннал, қишлоқ хўжалик чиқиндилари ва бошқалар билан ифлосланиши туфайли вужудга келди. Чунки табиат қанча ифлосланса кишиларнинг саломатлигига шунча салбий та‘сир етади. Ҳаво мусаффо, сув ва замин тоза бўлса, ўрмонлар майсазор ўтлоқлар, боғлар кўп бўлса, ажойиб жилға ва сойлар, хушманзара ерлар сероб бўлса, кишилар саломатлиги учун шунчалик яхши шароит яратилади.
3. Тарбиявий жиҳати.
Инсонлар табиатни севса, табиатга нисбатан тоғри муносабатда бўлса, уларда олижаноблик, хушфе‘ллик, мулойимлик хислари уйғонади. Табиатни севиш, унинг ресурсларига нисбатан тўғри муносабатда бўлиш ёшлар онгини ҳар томонлама ўсишига уларда ватанпарварлик ҳиссиётини ва тарбиясини шаклланишига сабаб бўлади.
4. Эстетик жиҳати.
Aтрофимизни ўраб олган табиатнинг зилол сувлари, жилға ва шифобахш сойлари, мусаффо ҳавоси, ям-яшил водийлари, қорли чўққилари, ўрмонлари, серунум тўпроқли майсазорлар билан копланган далалар кишиларга эстетик завк бериб, ижодий ишларга чорлайди. Табиат қанча серманзара, гўзал, тоза бўлса кишиларнинг маданий ҳордиқ чиқариб, эстетик завқ олишлари учун муҳим омил бўлади. Демак табиат инсон ҳаёти учун моддий манба бўлиб қолмасдан, уларга эстетик завқ беради.
5. Илмий жиҳати.
Табиатни муҳофаза қилиш ва унинг ресурсларидан самарали фойдаланиш енг аввало табиат элементаларининг ҳаётини ҳамда организм билан муҳит ўртасидаги мавжуд қонуниятларни тадқиқ қилишни тақозо етади. Табиатни чуқур ўрганиб, табиий ресурсларни бошқариш ёълларини ишлаб чиқиб, у орқали эса барча табиий ресурслар ҳисобга олинади, авайлаб сақлашга еришилади. Табиат устида кузатиш олиб бориш орқали табиат ҳодисаларининг сабаблари ва ривожланиш қонуниятларини, уларнинг бир бутунлигини, ўзаро алоқадорлигини ва бир-бирига та‘сирини тўғри тушуниб олинади.
Табиат бойликларининг маҳсулдорлигини ва табиий шароитнинг инсон учун қулайлигини сақлаб қолиш учун улардан еҳтиёжга яраша ме‘ёрида фойдаланишни ҳамма жойда амалга ошириш, табиатни изчиллик билан бойитиб бориш, унинг компонентлари ўртасидаги ўзаро табиат мувозанатни барқарор сақлаб туриш зарур. Бунинг учун ишлаб чиқариш корхоналарида чиқиндисиз ишлайдиган самарали технологияларни татбиқ қилиш, ер сувдан оқилона фойдаланиш, ҳаво ва сув ҳавзаларининг турли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш асосий вазифалардан бири бўлмоғи керак.
7.2.Табиий ресурслар
Табиий ресурслар-инсонларнинг яшаш воситаси бўлиб, инсон уларни табиатдан олади ва уларсиз ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошира олмайди. Табиий ресурслар инсонга озиқ-овқат, кийим-кечак, ёқилғи ва энергетика хом-ашёлари бериши сабабли яшаш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг зарурий шартидир. Табиий ресурсларининг тури жуда хилма-хил бўлиб, улар ижтимоий ишлаб чиқариш моддий техника базасинининг таркибий қисмидир. Табиий ресурслар комплекси фойдали қазилмалар, иқлим, сув, тўпроқ, ўсимлик, ҳайвон ресурслари, шунингдек атом ресурслари ва планеталар ҳамда космик ресурсларни ўз ичига олади.
Табиий ресурслар инсоннинг та‘сир етиш ҳарактерига қараб икки турга бўлинади:
1. Тугайдиган ресурслар
2. Тугамайдиган ресурслар
Тугайдиган ресурслар ўз навбатида қайтадан тикланадиган ва тикланмайдиган ресурсларга бўлинади. Қайтадан тикланмайдиган табиий ресурсларга ер ости бойликлари (нефт, газ, тошкўмир, рудалар ва бошқалар) киради. Бу ресурслардан мунтазам фойдаланиш бора-бора улар заҳирасининг бутунлай тугаб қолишига олиб келади. Тикланадиган табиий ресурсларга –тўпроқлар, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси, шунингдек, кўллар ва денгизлар тубига чуққан ба‘зи бир минерал ресурслар киради. Бу ресурслар фойдаланиш давомида тикланади. Лекин улар тиклана олиши учун ма‘лум табиий шароит керак. Бу шароитни бузиш ресурсларнинг қайта тикланиш жараёнини секинлаштиради ёки бутунлай тўхтатади.
Тикланадиган табиий ресурслардан фойдаланишда буларни е‘тиборга олиш лозим. Масалан, овланган ҳайвонларнинг тикланиши учун бир ёки бир неча йил, кесиб олинган ўрмонлар учун камида олтмиш йил, тўпроқнинг чиринди қаватини 1 см ҳосил бўлиши учун эса 300-600 йил талаб қилинади.
Шундай экан табиий ресурсларни сарфлаш сур‘ати уларни тикланиш даражасига мувофиқ келиши керак.
Тикланадиган ба‘зи табиий ресурслар инсон та‘сири остида тикланмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Бунга бутунлай йўқ қилиб юборилган ҳайвон ва ўсимлик турлари, ерозия натижасида батамом ювилиб кетган тўпроқлар ва бошқалар мисол бўла олади.
Тикланмайдиган табиий ресурсларни муҳофаза қилишнинг асосий-ёъллари улардан режали ва илмий асосда оқилона фойдаланиш ва кенг такрорий ишлаб чиқаришни амалга оширишдан иборат.
Тугамайдиган ресурсларга-сув, иқлим ва космик ресурслар киради.
Сув ресурслари. Ер шарида уч хил (суюқ, қаттиқ, буғ) ҳолатда бўлиб унинг умумий запаси битмас туганмасдир. Лекин инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли чучук сувнинг миқдори ва сифати Ернинг турли жойларида ҳар хилдир.
Иқлим ресурслари-атмосфера ҳавоси, шамол энергияси ва ёғинлардан иборат булиб битмас туганмасдир. Бироқ атмосферанинг таркиби ва у билан боғлиқ бўлган сифати механик аралашмалар, саноат ва транспорт газлари ҳамда радиоактив моддалар билан ифлосланиши натижасида анча кескин ўзгариши мумкин.
Космик ресурсларга қуёш радиацияси ҳамда денгиз сувларининг кўтарилиши ва пасайиши энергияси кириб, улар ҳам амалда битмас туганмасдир. Лекин улар инсоннинг фаол хўжалик фаолияти та‘сирида ўзгариши мумкин.
7.3.Инсон хўжалик фаолиятининг табиий ресурсларга та‘сири.
ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб фан-техниканинг жадал ривожланиши инсониятнинг табиатга та‘сири миқёси ва даражасининг кескин ортишига олиб келди. Инсон қудратли техника ёрдамида биосферадаги модда ва энергия алмашинуви жараёнларига бевосита та‘сир кўрсатиб, айрим жойлардаги табиий мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлди. Табиий ресурсларнинг мислсиз ўзлаштирилиши, саноат ишлаб чиқаришининг ортиши, транспорт воситалари сонининг кўпайиши атроф муҳитнинг кучли ифлосланиши муаммосини келтириб чиқарди. Ҳозирги кунда инсониятнинг еҳтиёжлари учун ер остидан 120 млрд.тоннадан ортиқ фойдали қазилмалар олинади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида йилига 4000 км3 дан ортиқ сув ишлатилади, ёниш жараёнларига 10 млрд.тонна кислород сарф бўлади.
Сўнги йилларда ишлаб чиқаришнинг тезкорлик билан ривожланиши табиий ресурслардан интенсив фойдаланишни тақозо етмоқда. Бу эса жон бошига исте‘мол қилинадиган маҳсулотларнинг ўсишига сабаб бўлмоқда. Aгар 1940 йили жон бошига исте‘мол қилинган маҳсулотлар 7,4 т., 1960 йили-14.3 т.ни ташкил етган бўлса 2000 йилда 35-40 тоннага етди.
Ҳозир дунё бўйича қуруқлик юзасининг 11% и қишлоқ хўжалик екинлари билан, 17.5% и ўтлоқ ва яйловлар билан банд. Инсон хўжалик маиший еҳтиёжлари учун йилига дарё оқимининг 20% дан ортиғидан фойдаланилмоқда, бунинг 6,0-6,5% и қайтиб сув ҳавзаларига тушмаяпти.
Дунё бўйича ўрмон ресурслари қискариб бормоқда. Чунки йилига 2 млрд.м3 дан ортиқ ёғоч-тахта тайёрланмоқда. Бу эса ўз навбатида ўрмонлар майдонининг қисқаришидан ташқари тўпроқ ерозиясини кучайтирмоқда.
Инсон илғор фан ва техника ютуқларидан фойдаланиб ер ости бойликларини ҳам ўзлаштирмоқда. Ҳозир йилига қазиб олинаётган фойдали қазилмалар ва қурилиш материалларининг миқдори 190-200 млрд.т. етди. Натижада 100 млрд.т. бойликларни қазиб олиш учун 6 минг км3 ерни ағдариб бир ердан бошқа ерга олиб ташланмоқда. Ма‘данларни очиқ ёки кар‘ер усулида қазиб олганда унинг устки қисмидаги кераксиз жинслар олиниб бошқа ерларга ташландиқ жинс сифатида ташлаб юборилмоқда.
Ма‘данларни қазиб олиш жараёнида вужудга келган кераксиз жинслар бир ердан иккинчи ерга олиб ётқизилади ва янги «техноген» релъеф шакллари-каръерлар, шахталар, ташландиқ жинс уюмлари каби антропоген ландшафт вужудга келади.
7.4.Табиий ресурсларга бўлган талабнинг ўсиши.
Жамиятнинг тобора ривожланиб бориши ўз навбатида фойдали қазилмаларга бўлган талабни кун сайин ортиб боришига олиб келмоқда. Бу эса табиий ресурсларни кўплаб қазиб олиш, унинг янги-янги конларини излаб топишни тақозо етади.
Ер юзида ХХ аср бошида 1 млрд.600 млн.киши яшаган бўлса 1960 йилда уларнинг сони 3 млрд.га етган ва ХХ1 аср бошида аҳоли сони 6 млрд.га яқинлашиб қолди. Aҳоли сонининг кўпайиши табиий ресурсларга бўлган талабнинг кескин ўсишига олиб келди.
Инсонлар қадимдан ер остидан керакли фойдали қазилмаларни олиб ишлатиб келган. Жамият тарихи асосий ишлатилган қазилмалар номига мос равишда «тош даври», «бронза даври», «темир даври» деб номланган. Вақт ўтиши билан фойдали қазилмаларни қидириб топиш ва ишлатиш суратлари ҳам ошиб борди. Ҳозирги кунда инсоният еҳтиёжлари учун йилига 120 млрд.т. ортиқ фойдали қазилмалар, турли жисмлар ишга солинмоқда.
Фан ва техниканинг ривожланиши, инсоният еҳтиёжларининг ўсиши натижасида фойдали қазилмаларни қидириш, ишлатиш ҳажми ортиб бормоқда. Ҳозирги даврда инсоният фойдаланадиган минераллар ва тоғ жинсларининг сони 3500 дан ортиқдир. Улардан 250 тури минерал хом ашёлар: ёқилғи ва энергетика хом ашёси нефт, газ, кўмир, уран ва бошқалар; қора ва рангли металлар; кимёвий хом ашёлар, қурилиш материаллари ва ҳоказолардир.
Қазилма бойликлар тугайдиган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурсларга киради. Қазиб олиш жараёнида технологиянинг талабга жавоб бермаслиги натижасида кўмирнинг 45%, нефтнинг 60%гача, металларнинг 25%гача қолиб кетади. Метал рудалар бойитилганда металнинг бир қисми ва рудамас минераллар ташлаб юборилади. Бундай нобудгарчиликлар конларнинг тезда яроқсиз аҳволга келишига сабаб бўлади. Минерал хом-ашёларни очиқ ва ёпиқ (шахта) усулларида қазиб чиқариш мумкин. Очиқ усулда олинганда казилмалардан анча тулик фойдаланиш мумкин. Ер ости қазилмалардан исрофгарчилик билан фойдаланиш минерал ресурслар танқислигига сабаб бўлади.
Инсоният минерал хом ашёлар қидириб ер остига тобора чуқур кириб бормоқда. Масалан, Наманган вилоятида очилган Мингбулоқ, Қашкадарё вилоятидаги Кўкдумалоқ нефт конларининг чуқурлиги 5 минг метр атрофида. Сўнги йилларда океанларнинг ҳаётга енг бой қирғоқ зонаси (шелф қисми)да нефт-газ конлари кўпроқ ишга солинмоқда.
Ҳозиргача аниқланган қазилма бойлик заҳиралари исрофгарчилик билан фойдаланилганда тез тугаб қолиши мумкин. Ба‘зи ҳисобларга қараганда нефт ва газ заҳиралари ХХ1 асрнинг ўрталаригача етиши мумкин холос. Бундай шароитларда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва янги енергетик манбаларни ишга солиш муҳим аҳамият касб етади.
7.5.Минерал ресурслар етишмаслик хавфини камайтириш вазифалари.
Дунёда минерал ресурсларнинг етишмаслик хавфини камайтириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш керак.
1) Мавжуд ва миқдори камайган қазилма бойликларнинг янги конларини ҳозирги замон техник имкониятаридан фойдаланиб қидириб топиш зарур.
Сўнги йилларда олиб борилган геологик қидирув ишлари натижасида кўмир запасининг 1,1 марта нефт ва газ запасининг 1,3 марта кўпайганлиги яққол мисолдир.
2) Фан ва техника ютуқларига асосланиб ернинг чуқурроқ қисмидаги бойликлардан фойдаланишга еришиш.
3) Океан ва денгиз остидаги бойликлардан фойдаланишга еришиш
4) Океан суви таркибидаги ериган ҳолдаги минералларни ажратиб олишга еришиш
5) Зарур ва қимматбаҳо металларни дунёда кўп тарқалган тоғ жинсларидан ажратиб олиш
Масалан: 100 т гранит таркибида 5000 т. Кўмир энергиясига еквивалентига тенг бўлган уран ва торий мавжуд. Ёки 8 т алюминий, 5 т темир, 0.5 т. титан, 80 кг марганец, 30 кг хром, 17 кг никел, 14 кг ваннадий ажратиб олиш мумкин.
Фойдали қазилмаларни муҳофаза қилишда улардан самарали фойдаланишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
фойдали қазилмаларни қидириб топиш, қазиб олиш, ташиш ва қайта бойитишда табиий территориал комплексларга та‘сирини камайтириш
минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда технологик жараёнларни мукаммаллаштириб исрофгарчиликни камайтириш
конлардаги барча компонентлардан тўлиқ ва комплекс фойдаланиш
минерал ресурслардан тежаб ва иккиламчи фойдаланиш
ёқилғи-энергетика ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишга еришиш.
Шу сабабли асосий вазифа илғор технологик жараённи қўллаб кераксиз жинслардан зарур фойдали элементларни тўла ажратиб олишга еришиш орқали унинг майдонини қисқартириш ва терриконларни зудлик билан рекултивация қилиш керак.
Қазилма бойликларни муҳофаза қилишда конлардаги барча фойдали компонентлардан тўлиқ ва комплекс фойдаланишга еришиш жуда катта аҳамиятга эга.
Бундан ташқари қазилма бойликлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг муҳим вазифаларидан бири минералларни қазиб олиш ва ташишда рўй берадиган исрофгарчиликка чек қўйишдир.
Ҳозир дунё бўйича қазиб олинган хом ашёнинг фақат 2% тидан фойдаланилмоқда. Ҳамма конларда ҳам қазиб олинаётган минераллар таркибида асосий компонентлардан ташқари қимматли элементлар ҳам учрайди. Бунга ба‘зи мис конларида юлдош ҳолда олтин, кумуш, қалай, кобалт, германий ва бошқалар учраши яққол мисолдир.
Масалан: Олмалиқ кон-металлургия комбинатида Олтинтопган, Қўрғошинкон каби қўрғошин руҳ конларида руда бойитиш натижасида кўрғошин-руҳ ва пирит концентрациялари олинмоқда. Кейин қайта ишлаш натижасида қўрғошин руҳдан ташкари олтин, кумуш, сулфат кислотаси, селен, мис темир ва бошка элементлар ажратиб олинмода.
7.6.Чиқиндилардан фойдаланиш муаммолари.
Минерал ресурсларни кайта ишлаб иккиламчи фойдаланишга утиш казилма бойликларни тежашда уларни мухофаза килишда жуда катта ахамият касб етади. Хозир жуда куп корхоналарда хо машёнинг куп кисми чиқиндига чиқариб ташланади.
Масалан: 1 т. ал. у-н 5-6 т. руда
1. руг. у-н 60-90- т
1 т рух у-н 65-100 т
1 т мис у-н 90-140 т руда ишлатилади
Сунги 100 йил ичида дунёда 20 млрд.т ортик шлак, 3 млрд.т.кул, 1,5 млн.т мишяк, 1млн.т. никел, 900 минг.т. кобалт чиқариб ташланган.
Қазилма бойликлардан окилона фойдаланиб уларни мухофаза килишда ёкилги энергетика ресурсларини тежаш мухим ахамиятга эга. Дунё буйича електр энергияга булган талаб уртача хар 10 йилда 2 марта усмокда.
Шулардан кўриниб турибдики дунё энергетика ресурсларининг асосий кисмини запаси чекла+нган газ, нефт, кумир, уран ва бошка ёкилгилар ташкил етмокда.
Биоэнергетика (биогоз-метан) 1 т курук чунгдан 321-428 кг шартли ёкилгига тенг 450-660 м3 боигоз ажратиб олиш, колганидан эса угит сифатида фойдаланиш мумкин.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Табиатни инсон учун аҳамиятини иқтисодий жиҳатдан изоҳланг?
2. Табиатни инсон учун аҳамиятини соғломлаштириш гигиеник жиҳатини изоҳланг?
3. Табиатни инсон учун аҳамиятини тарбиявий жиҳатини асосланг?
4. Табиатни инсон учун аҳамиятини эстетик жиҳатини изоҳланг?
5. Табиатни инсон учун аҳамиятини илмий жиҳатдан изоҳланг?
6. Табиий ресурслар таснифини айтинг
7. Тугайдиган ресурсларни та‘рифланг?
8. Тугамайдиган ресурсларни та‘рифланг?
9. Тикланадиган ресурсларни та‘рифланг?
10.Тикланмайдиган ресурсларни та‘рифланг?
11.Космик ресурслар дэганда нимани тушунасиз?
12.Ҳозирги даврда инсониятнинг табиий ресурсларга та‘сирини тушунтиринг
8-маъруза. АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ.
Режа:
8.1. Атмосфера ҳавосининг таркиби ва тузилиши.
8.2.Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш омиллари. Кимвий, физик, аукстик,
иссиқлик, электромагнит ва радиоактив ифлосланишлар
8.3. Биосферага таъсир этувчи табиий омиллар
8.4 . Биосферага антропоген таъсирлар. Биосферанинг ўз-ўзини тиклаш
қобилиятини издан чиқиш муаммолари.
8.5. Ўзбекистон Республикасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши
Адабиётлар: 1,2, 3, 6,9,24,18,41,46,48.
Таянч иборалар: атмосфера, тропосфера, стратосфера, криосфера, литосфера, антропоген, геомагнит майдон, космик нурлар, Ернинг иссиқлик хўжалиги, урбанизация
8.1. Атмосфера ҳавосининг таркиби ва тузилиши.
Планетамизни ўраб олган ҳаво қобиғига атмосфера (юнонча атмосфера - ернинг "буғ қобиғисиз ҳаво қатлами" дэган маънони билдиради) дейилади. Атмосферанинг қалинлиги 3000 км га етади. Атмосфера планетамиз ва унда яшайдиган жонли организмларнинг нафас олиши учун катта аҳамиятга эга. Булардан ташқари ернинг ҳаво қобиғи планетамиз юзасини кундузи қаттиқ қизиб кетишдан, кечаси эса совиб қолишдан сақловчи, гўёки бир кўрпа вазифасини ўтайди.
Атмосфера шунингдек, ерни космосдан келадиган кўплаб метеорлардан сақлайди. Метеорлар атмосферада қизиб ёниб кетиб ерга етиб келолмайди.
Атмосфера (Ер юзаси яқинида) асосан азот (78,08%) ва кислород (20,95%) дан иборат бўлиб, унда камроқ миқдорда аргон (0,93%), карбонат ангидриди (0,03%), гелий, неон, ксенон, криптон, водород, озон, аммиак, йод ва бошқа газлар (0,01%) бор.
Атмосфера таркибидаги газлар ичида кислород жуда катта аҳамиятга эга. У барча тирик организмларга нафас олиш учун керак.
Унинг атмосферадаги миқдори 1015 тоннадир. Кислород организмларни ҳосил қилувчи оқсил, ёғ, углеводлар таркибига киради.
Кўпчилик организмлар учун кислород катта физиологик аҳамиятга эга бўлиб, унинг ташқи муҳит таркибидаги концентрацияси (миқдори) муҳим экологик омил ҳисобланади. Маълумки, атмосферада кислороднинг миқдори 20,95 % бўлади, унинг вақтинча 2-3 % гача камайиши ҳам организмларнинг физиологик хусусиятларига сезиларли таъсир этмайди. Ер остида яшовчи ҳайвонлар инларида баъзан кислороднинг миқдори 15% тушганда ҳам, таъсир катта бўлмайди. Ҳайвонлар бундай тебранишга мослашган бўлади. Денгиз сатҳидан кўтарилган сари атмосфера босимининг ҳамда кислород миқдорининг камайиши кузатилади, натижада организм физиологик функцияларининг бузилишига ҳамда у ёки бу хил организмларнинг акклимацияси (мосланиши)га олиб келади.
Мослашмаган инсон организми денгиз сатҳидан 3000 м баландликда ўзини нохуш сезади, яъни аҳволи ёмонлашади, ишлаш қобилияти пасаяди.
6000 м баландликда эса инсон ҳушидан кетади. Бироқ Ҳимолай ва Анд тоғларининг 5000 м баландликда жойлашган ерларида ҳам инсон нормал ҳаёт кечиради. Чунки, инсон организми ана шундай кислород кам бўлган шароитда яшашга мослашган (адаптация қилган). Бундай баландликда яшовчи одамларда текислик шароитида яшовчиларга қараганда қон ҳажми юқори, қондаги эритроцитлар ва гемоглабин миқдори кўп бўлади.
Атмосферадан сарфланган кислород ўрнини яшил ўсимликлар фотосинтез натижасида тўлдириб туради.
Карбонат ангидрид гази табиатда катта аҳамиятга эга бўлиб, у яшил ўсимликлар озиқланиши учун зарурдир. Шунингдек, у ернинг иссиқлик балансини тартибга солиб туради.
1000-1200 км баландликда атмосфера асосан кислород ва азотдан, ундан юқорида 2500 км гача бўлган қисмида гелий газидан, 2500 км дан юқорида эса энг енгил газ водороддан иборат.
Демак, кишилар ва барча тирик организм учун ҳаво нафас олиш учун зарур. Масалан, бир киши бир суткада ўзининг нафас органлари орқали 20 м3 ҳаво ўтказади. Атмосфера планетамиз ҳаёти учун ғоятда зарурдир. Бироқ, у борган сари инсоннинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳолда вужудга келган СО2, олтингугурт оксиди, азот, углеводород, майда қаттиқ заррачалар ва радиоктив моддалар билан ифлосланиб бормоқда. Бу ифлосланиш қуёш радиацияси балансига таъсир этиб Ер шари ҳароратининг ўзгаришига олиб келмоқда. Атмосферанинг шундай ифлосланиши давом этаверса 2100 йилга келиб СО2 нинг миқдори уч марта ортиши ҳам мумкин, натижада иссиқхона ҳолати пайдо бўлиб, кейинги юз йил ичида ҳарорат 1,0° дан 3,5°С гача кўтарилиши мумкин. Ер шари ҳароратининг ўзгариши эса, ўз навбатида ер шаридаги органик ҳаётга салбий таъсир этади.
8.2.Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш омиллари. Кимёвий, физик, аукстик,
иссиқлик, электромагнит ва радиоактив ифлосланишлар
Атмосфера Ер шарининг ҳаво қобиғи бўлиб, биосферадаги ҳаёт мавжудлигини таъминловчи асосий манбалардан биридир. Атмосфера барча жонзодларни зарарли космик нурлардан ҳимоя қилиб туради, сайёра юзасидаги иссиқликни сақлайди. Атмосферанинг юқори чэгараси тахминан икки минг км. баландлиқдан ўтади. Атмосфера бир неча қатламлардан иборат бўлиб, унинг асосий массаси 10-16 км баландликгача бўлган қуйи тропосфера қисмида жойлашгаи.
Атмосферанинг ифлосланиши дэганда ҳавога бегона бирикмаларнинг қўшилиши натижасида унинг физик ва кимёвий хусусиятларини ўзгариши тушунилади. Атмосфера табиий ва сунъий йўллар билаи ифлосланади. Вулқонлар отилиши, чанг тўзонлар, ўрмон ва даштлардаги ёнғинлар, ўсимлик чанглари, микроорганизмлар, космик чанг ва бошқалар табиий ифлосланиш манбалари ҳисобланади. Сунъий ифлосланиш манбаларига энергетика, саноат корхоналари, транспорт, маиший чиқиндилар ва бошқа шу кабилар киради. Ҳозирги кунда атмосферанинг сунъий ифлосланиш даражаси тез ошиб бормоқда. Атмосферанинг локал (маҳаллий), регионал ва глобал ифлосланиши кузатилмоқда.
Атмосферанинг кимёвий, физик, акустик, иссиқлик, электромагнит ифлосланиши йирик шаҳарлар ва саноат районларида юқори даражага етган. Атмосферанинг энг хавфли ифлосланиши радиоактив ифлосланишдир. Атмосферадаги газлар доимий микдорининг ўзгариши сайёрамиз учун салбий оқибатларга олиб келиши аниқланган.
Иклимга таъсир этувчи муҳим фактор - Ернинг иссиқлик балансидир. Албатта, бу қуёш нурлари таъсирида юзага келади. Ҳозирги вақтда «Ер - атмосфера» систэмаси иссиқлик тенглиги ҳолатида бўлиб, ерга тушадиган 100% қисқа тўлқинли қуёш нурларининг ўртача 18% атмосферада ютилади (3%-булутлар ва 16 % ҳаво орқали), 30% космосга қайтарилади (20% булутлар ва 6% ҳаво ҳамда 4% ер юзаси орқали). Қолган 51% қисқа тўлқинли қуёш нурлари ер юзасида ютилади. Шундан 21% қайта нурланиб узун тўлқинли нурлар кўринишида қайтади, 30% эса сезиларли (7%) ва яширин (23%) иссиқлик кўринишида атмосферага узатилади. Ушбу келтирилган нурлар баланси Ернинг «Иссиқлик хўжалиги» асосини ташкил этади. Қабул қилинган нурларнинг қайтган нурларга нисбати «альбедо» деб аталади. Максималь қайтариш хусусиятига эга бўлган абсолют оқ жисмнинг альбедоси бирга тенг. Ернинг альбедоси 0,30 ни ташкил этади. Лекин, инсоният томонидан ердан нотўғри фойдаланиш, ўрмонларни кесилиши, чўл ерларни ҳайдалиши, сунъий сув ҳавзаларини барпо этилиши, атроф-муҳитга минглаб тонна чиқиндиларни чиқарилиши, ишлаб чиқариш жараёнлари натижасида тонналаб заҳарли газлар ва моддаларнинг атмосферага чиқарилиши ернинг иссиқлик балансини ўзгаришига олиб келмокда. Масалан, ҳаво таркибида карбонат ангидрид газининг ошиши маълум миқдорда иқлимни исишига олиб келиши мумкин. Карбонад ангидрид гази рангсиз газ бўлиб, унинг соф, тоза ҳаво таркибидаги миқдори 0,03% ни ташкил этади. Ушбу газ тирик организмларни нафас олишида, нефть ва газни ёқиш жараёнида, буғ қозонларида, иссиклик электр станцияларида, автомобилларнинг ишлаши вақтида ажралиб чиқади. Кейинги юз йил ичида ҳаво таркибидаги карбонад ангидрид микдори 14% га, ҳозирги вақтда эса ҳар йили 0,4% га ошиб бормоқда. Индустриаль эра (тахминан 1860 йиллар) дан ҳозирги вақтгача 140 млрд. тоннага якин углерод атмосферага чиқарилган, ҳозирги вақтда эса атмосферага жаҳон бўйича йилига 8 млрд. тоннага яқин углерод чиқарилмокда. Ушбу газнинг ҳаво таркибидаги микдорини ошиб бориши атмосферада маълум қатлам ҳосил қилиб, иссиқликни космосга узатилишини сусайтиради. Бу эса ўз навбатида Ер юзи ҳароратини маълум даражада исишига олиб келиши мумкин. Ҳаво таркибида карбонад ангидрид газининг маълум микдорда ошиши натижасида 2030 йилга бориб ер юзи иқлими ҳавоси 1,5-2,5 0С исиши тахмин қилинмоқда. Ҳароратнинг ошиши эса океан сатҳининг кўтарилишига олиб келади. Ҳозирги вақтда, кейинги 100 йил ичида ҳарорат 0,5 0С га, океан сатҳи эса 10-15 см.га кўтарилганлиги қайд этилган. [4].
Атмосферанинг 20-30 км оралиғида жойлашган ўзига хос ҳимоя қобиғи - озон (О3) қатламининг сийраклашуви ҳам долзарб экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Озон қатлами инсонлар ва барча жонзотларни қуёшнинг ультрабинафша нурларини зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. 1987 йили Ғарбий Берлинда бўлиб ўтган Халқаро Симпозиумда таъкидланишича, ишлаб чиқаришда совутувчи суюкликлар фреон, хлорфторуглеводородлар, азот оксидлари ва бошқа кўринишдаги углеводородларни кўплаб ишлатилиши озон қатлами сийраклашувининг асосий сабабларидан ҳисобланади. Америкалик олимларнинг баҳолашича Озон туйнугининг («Қора туйнук») ўлчами 1987 йилги маълумотларга кўра АҚШнинг майдонига тенг бўлган бўлса, ҳозирги маълумотлар бўйича унинг ўлчами Европа қитъасининг ўлчами (20507000 кв. км) билан баробардир.
Юқорида қайд этилган ҳавони ифлословчи омиллардан ташқари олтингугурт, симоб, кўрғошин, асбест, углерод оксиди, олтингугурт оксиди, азот оксиди, углеводородлар, аммиак ва шу каби минглаб заҳарли моддалар ишлаб чиқариш чиқиндилари, маиший чиқиндилар сифатида атмосферага чиқарилмокда. Зоолог Дришернинг қайд этишича ҳар йили атмосферага инсониятнинг фаолияти туфайли 40 минг хилга яқин заҳарли ва зарарли моддалар ва уларнинг бирикмалари чиқинди сифатида чиқарилиб, ҳавони ифлослантирмоқда.
Охирги 10-15 йил ичида тузли ва кислотали ёмғирлар айрим давлатларда ҳақиқий экологик фалокатга айланиб бормоқда. Ҳар қандай қазилма ёқилғи ёндирилганда чиқинди газлар таркибида олтингугурт ва азот қўшоксидлари бўлади. Атмосферага миллионлаб тонна чиқарилаётган бу бирикмалар ёмғирни кислотага айлантиради. Сўнгти йилларда АҚШ, Канада, Германия, Швеция, Норвегия, Россия ва бошқа ривожланган давлатларда кислотали ёмғирлар қайд этилган. Бундай ёмғирлар ўрмонларни қуришига, ҳосилдорликни пасайишига, бинолар, тарихий ёдгорликларни емирилишига сабаб бўлади ҳамда инсон соғлигига катта зарар етказади.
Айрим ҳудудларда ҳавонинг ҳаракатсиз туриб қолиши оқибатида кузатиладиган заҳарли туман - «смог» (тугун ва туман аралашмаси) инсонлар соғлигига ўта салбий таъсир кўрсатади. 1952 йили 5-9 декабрда Лондонда юз берган «смог» оқибатида 4 000 дан ортиқ киши нобуд бўлган. Кейинги йилларда дунёнинг турли йирик шаҳарларида Лондон, Лос-Анжелес типидаги «смог»лар қайд этилган.
Ҳавонинг ифлосланишидаавтотранспортнинг ҳиссаси ошиб бормокда. Дунё бўйича 500 млн.дан ортиқ автомобил ҳар куни ҳавога юз минглаб тонна зарарли бирикмалар чиқаради. Автомобил тутунида 200 дан ортиқ зарарли бирикмалар мавжуд бўлиб улар турли хил касалликларни, жумладан ўпка раки, сурункалибронхит, эмфизема, нафас қисиши каби касалликларникўпайишига олиб келади. Масалан, битта автомобил йилигаўртача 297 кг СО,39кг углеводород (концерогенбирикмалар), 10 кг азот оксиди,2 кг чанг,1 кг олтингугуртикки оксиди ва 0,5 кгқўрғошин бирикмаларини чиқаради.Ҳозирги вақтда саноат ва автомобил транспорти томониданатмосфсрага чиқариладиган углерод оксидининг (ис гази)йиллик микдори тахминан 8 миллион тоннага етади.[4]
8.3. Биосферага таъсир этувчи табиий омиллар
Биосферага таъсир этувчи барча омилларни икки хил гуруҳга, табиий ва антропоген омилларга ажратиш мумкин.
Биосферага таъсир этувчи табиий омилларга геомагнит майдон, космик нурлар, вазнсизлик, табиий нур кучланиши, табиий офатлар мисол бўла олади.
Геомагнит майдон. Ер йирик магнитга ўхшайди. Ер шари атрофида магнит куч йўналиши магнитосферани ҳосил қилади ва бизни қуёш «шамоли»дан сақлайди. Қуёшнинг юқори фаоллик даврида ерга қуёш плазмасининг кучли энергетик заррачалари келиб тушиши мумкин. Улар магнитосферанинг изчил таркибига таъсир этувчи магнит бўронларини юзага келтиради. Геомагнит майдон - барча тирик организмга таъсир этувчи физик омилдир. Магнит бўронлари вақтида касалманд кишиларнинг аҳволиоғирлашишива юрак касалликларининг сони ортишимумкин. Геомагнит ва геоэлектрик майдон назорат асбобларининг ишлашига таъсир этиши ва натижада турли хил ҳалокатларга, масалан, самолётларни аварияга учрашига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабали хавфсизлик шароитларини ва ҳалокатларни таҳлил килишда ернинг магнит майдонига ва магнит бўронларига эътибор бериш лозимдир.
Космик нурлар-корпускуляр ҳамдаэлектромагнит таркибли ва бизга космосдан келиб тушувчи энергиядир. Биосфера чэгарасига турли хил кўринишдаги космик нурлар етиб келади жумладан. ёруғлик, иссиқлик, инфрақизил, ультрабинафша, радиоактив ва рентген нурлари. Биосферада ушбу космик нурларнинг интенсивлиги жуда кам. Улар асосан космик учишларда катта хавф туғдиради. Шундай бўлсада, космик нурлар ердаги тирик организмларга сезиларли таъсир кўрсатагги. Масалан, қуёш фаоллигининг ошиши, яъни қуёшда «портлаш» содир бўлиши ерда инфаркт ва инсульт таъсирида ўлимнинг. кўпайишига, хроник касалликларни кучайишига олиб келиши мумкин.
Вазнсизлик. Ердаги ҳаёт доимий оғирлик кучи таъсири шароитида юзага келган ва давом этмокда. Шу сабабли, вазнсизлик ҳолатида организмда функционал ва морфологик ўзгаришлар содир бўлиши кутилади ва бу космосда ўтказилган тадкиқотлар орқали исботланган. Ҳозирги вақтда организмнинг вазнсизлик ҳолатига мослашуви (адаптация) ва яна ер шароитига қайта мослашуви (реадаптация) тўғрисида етарли даражада тажриба тўпланган. Шу сабабли, ҳаёт фаолият хавфсизлиги систэмасида вазнсизлик омилини ҳисобга олиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Табиий нурли кучланишлар. Тупроқ ва сув таркибидаги радиоактив моддалардан тарқалувчи космик нурлар ва ионли ва фонли нурланишни юзага келтиради. Биосферанинг турли қисмларида табиий фонли нурланиш турлича бўлиб, улар бир-биридан 3-4 марта фарқ қилиши мумкин.
Табиий офатлар - хавфли табиий жараёнлар бўлиб, уларга ер қимирлашлари, қурғоқчилик, вулқонларнинг отилиши, бўронлар, сув босишлари, сел, қор босиши, тоғ кўчиши, тупроқ эрозияси кабилар мисол бўлиши мумкин. Табиий офатларнинг жаҳон иқтисодига йиллик зарари 30 млрд. доллорга етади. Табиий офатлар туфайли ҳалок бўлганларнинг ўртача йиллик сони тахминан 250 минг кишига яқин ҳисобланади.
8.4 . Биосферага антропоген таъсирлар. Биосферанинг ўз-ўзини тиклаш
қобилиятини издан чиқиш муаммолари.
Биосферага антропоген таъсирлар. Антропоген таъсирлар дэганда инсон фаолияти туфайли биосферани ифлосланиши тушунилади. Инсон ўз эҳтиёжларини қондириш ва ўз манфаатлари йўлида биосферадаги барча компонентлардан, жумладан, тупроқ, сув, ҳайвонлар, ўсимликлар, ер ости қазилмалари, ландшафтлар, тоғлар ва бошқаларданфойдаланади. Бу мақсадда у жадал ривожланаётган техникага таянади. Шу сабабли, ижтимоий ва фан-техника тараққиётини тўхтатиш ёки сусайтириш мумкин эмас деб ҳисобланади. Ўз навбатида, фан ва техника тараққиёти урбанизация жараёнининг жадаллашувига олиб келади. Урбанизация дэганда шаҳарлар салмоғининг ортиши, шаҳар турмуш тарзининг кенг ёйилиши тушунилади. Ҳозирда ер юзи аҳолисининг ярмига яқини шаҳарларда яшамоқда. Аҳоли, саноат ва транспорт зич жойлашган шаҳарлар биосфера ифлосланишинииг асосий манбалари ҳисобланади. Шаҳарлардан ҳар куни атроф муҳитга минглаб тонна зарарли бирикмалар, ифлос оқовалар, қаттиқ чиқиндилар ва иссиклик чиқарилади. Шаҳарларда аҳолининг касалланиш даражаси ҳам юқори ҳисобланади. Шу билан бир қаторда инсон қудратли техника ёрдамида биосферадаги модда ва энергия алмашинуви жараёнларига бевосита таъсир кўрсатиб, айрим жойлардаги табиий мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлмокда. Табиий ресурсларнинг мислсиз ўзлаштирилиши саноат ишлаб чиқаришининг ортиши, транспорт воситалари сонининг кўпайиши атроф муҳитнинг кучли ифлосланиш муаммосини келтириб чиқармокда. Ҳозирги кунда инсониятиинг эҳтиёжлари учун ер остидан 120 млрд. тоннадан ортиқ фойдали қазилмалар олинмоқда. Халқ хўжалигининг турли тармокларида 4 минг км3 дан ортиқ сув ишлатилади, ёниш жараёнларига 10 млрд. тонна кислород сарф бўлади. ЮНЕП маълумотларига кўра (1995 й.) ҳар секундда атмосферага 200 тоннадан ортиқ карбонат ангидрид гази чиқарилмокда, 750 тонна унумдор тупроқ қатлами йўқотилмоқда (жадвалга қаранг). Ҳар йили дунё бўйича атмосферага жуда катта микдорда-210 миллион тоннадан кўпроқ ис гази, 50 млн. тоннадан кўпроқ азот оксидлари, 2млрд. тоннадан зиёд кулсимон чиқиндилар чиқалилмокда. [8].
Кўп йиллар давомида хом ашё базаси бўлиб келган Ўзбекистонда табиий муҳит ҳолати анча аянчли аҳволга келиб қолган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги йирик шаҳарларда ва саноат марказларида мураккаб экологик вазият кузатилмокда. Орол денгизи, Орол бўйи муаммолари яна кўплаб экологик жумбоқларни келтириб чиқармоқда. Ер ости бойликларининг исрофгарчилик билан ўзлаштирилиши натижасида катта майдондаги унумдор ерлар яроқсиз аҳволга тушган. Сув, ҳаво, тупроқ ифлосланган. Обикор ерларда эрозия, чўлга айланиш, шўр босиш жараёнлари тезлашган. Республикамизда иссиқ иқлим шароитида ҳаво, сув, тупроқ сифатининг бузилиши инсонлар соғлигига айниқса кучли таъсир этмоқда, турли хасталикларнинг кўпайиши ва атроф муҳитнинг ифлосланиши ўртасида бевосита боғланишлар кузатилаяпди. Ўзбекистонда яшовчи аҳолининг 25-30 фоизи ўткир экологик муаммолар заҳрини «татиб кўрган». Ўтказилган савол-жавобларга кўра аҳолининг 56,4 фоизини атроф-муҳит муаммолари, экологик вазиятнинг танглиги ташвишга солмоқда. Чунки экологик хатоликлар тўплана бориб экологик танглик, экологик инқироз ҳолатларини келтириб чиқаради. Тупроқ, атроф-муҳитнинг ифлосланиши натижасида ўнлаб моддалар ўсимликлар илдизи, япроқлари ва мевасида тўпланади, ҳайвонлар организмига, ниҳоят, одам организмига ўтади. Тупроқдан сабзавотларга 37 фоиз марганец, 41 фоиз рух, 32 фоиз мис, 10 фоиз никел ўтади. Симоб балиқ организмида, қалай ва кадьмий бошоқли ўсимликлар ва картошкада тўпланади. Бу бирикмаларнинг аксарияти одамднинг ирсий қобилиятини зарарлантиришга қодирдир. [9].
Инсоннинг атроф муҳитга таъсири |
||
Кўрсаткичлар номи |
Номи |
Микдори |
1.
|
Қуруқликнинг умумий майдони
|
148,9млн.км2 (100%) |
2. |
Қуруқликнинг инсон фойдаланадиган қисми |
82млн.кма (65%) |
|
|
|
|
Шу жумладан: |
|
3.
|
Фаол фойдаланиладиган қурукликда |
|
|
курилган жойлар, шудгорлар, йўллар |
22,3 млн.км2 (15%) |
4. |
Кам харажат билан ўзлаштирилиши |
|
|
мумкин бўлган ерлар заҳираси |
9млн.км2 (6%) |
5. |
Узлаштириш кийин бўлган ерлар (чўл, |
|
|
боткоқ, тик тоғ саҳролари ва б.) |
35,7млн.км2 (24%) |
6. |
Фойдалапиш учун яроқсиз ерлар |
|
|
(музликлар, баланд тоғлар) |
22,4 млн.км2 (15%) |
7. |
Шаҳар, қишлоқ ва бошқа турар |
|
|
жойлар |
3 млн.км2 (2%) |
8. |
Инсон таъсирида ишдан чиққан ерлар |
|
|
(тупроқнинг емирилиши, шўрланиши, |
|
|
ботқоқпиклар) |
4,5 млн.км2 (3%) |
9. |
Барча хўжалик - маиший эҳтиёжлар |
|
|
учун ишлатиладиган сувлар |
3,8 млн.км3 |
|
Шу жумладан: |
|
|
Суғориш учун |
3 млн. км3 |
10. |
Саноат - маиший сувларни ташлаш |
0,5 млн. км3 |
11. |
Саноат - маиший оқовалар билан |
|
|
ифлосланган сув ҳажми
|
6 минг км3 |
12. |
Кишлоқ хўжалик ва бошқа фаолият |
|
|
натижасида йил давомида |
|
|
кўчириладиган тупроқ |
4 минг км3 |
13. |
Йил давомида жаҳон бўйича қазиб |
|
|
олинадиган қазилмалар ва қурилиш |
120 млрд. тоннадан |
|
материаллари |
ортиқ |
14. |
Йил давомида ишлатиладиган ёқилғи |
8,8 млрд тонна |
15. |
Йил давомида инсон фаолияти |
|
|
таъсирида ҳавога чиқариладиган |
|
|
чанглар |
1,0 млрд.тонн. ортиқ |
16. |
106 тур сут эмизувчи ҳайвонлар ва |
|
17. |
150 тур қушлар қириб юборилган |
|
Шу сабабли, атроф муҳит муҳофазасини, жумладан атмосфера, сувлар, тупроқлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар, ер ости қазилмалари ва ландшафтлар муҳофазасини илмий асосда ташкил этиш ҳозирги куннинг долзарб ва энг устувор масалалари ҳисобланади.
8.5. Ўзбекистон Республикасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши
Ўзбекистон Республикасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши энг асосий экологик муоммолардан бири ҳисобланади. Шахарларнинг, асосан, тоғолди ва тоғ оралиқ ботикларида жойлашганлиги, иқлимнинг иссиқ ва қурукдиги Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишининг нисбатан юқори бўлишига сабаб бўлади. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, ҳар йили республиканинг атмосфера ҳавосига 4 миллион тоннага яқин зарарли моддалар қўшилмокда. Шуларнинг ярми углерод оксидига тўғри келади, 15 фоизини углеводород чиқиндилари, 14 фоизини олтингугурт қўш оксиди, 9 фоизини азот оксиди, 8 фоизини каттиқ моддалар ташкил этади ва 4 фоизга яқини ўзига хос ўткир заҳарли моддаларга тўғри келади. [1].
Мамлакатимиз ҳудуди Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа қўшни мамлакатлардан келадиган зарарли бирикмалар билан хам ифлосланмоқда. Сўнгги йилларда олиб борилаётган тадқиқотлар Ўзбекистоннинг тоғли районларида, Тошкент шаҳри устида озон миқдорининг 10-12% камайганлигини кўрсатади. Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилаётган чанг ва тузлар ҳам жуда катта майдонда ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. 80-йилларнинг бошларида қўшни Тожикистонда алюмин заводи ишга туширилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига қарашли кўплаб туманларида экологик жиҳатдан танг аҳвол вужудга келди. Завод кўп микдорда фторли водород, углерод оксиди, олтингугурт гази, азот оксидларини чиқариб, ҳавонинг кескин ифлосланишини юзага келтирмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндилар ташланадиган 2390 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқ ахлатхоналари мавжуд. Уларда тахминан 30 миллион куб метр ахлат тўпланади. Улар асосан стихияли равишда, жўхрофий, геологик-гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларни комплекс ўрганмай туриб ташкил этилган. Уларда қаттиқ маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ибтидоий усуллар билан амалга оширилади. Республикамизда ҳали-ҳануз маиший чиқиндиларни саноат усулида қайта ишлаш масаласи ҳал қилинмаган. [1]
Республикамизда радиоактив ифлосланиш айниқса катта хавф туғдирмокда. Мойлисув (Қирғизистон) дарёсининг қирғоқлари ёқасида 1944 йилдан то 1964 йилгача уран рудасини қайта ишлаш чиқиндилари кўмилган. Ҳозирги вақтда қолдиқлар сақланадиган 23 та жой мавжуд. Навоий вилоятидаги қолдиқлар сақланадиган жой ҳам экологик жиҳатдан хавфли ҳисобланади. Бу ердаги радиоактив қумни шамол учириш хавфи бор.
Узбекистонда атмосфера ҳавосини мухофаза қилиш устивор масалалардан ҳисобланади ва бу ўринда 1996 йил 26 декабрда «Ўзбекистон Республикасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўгрисида»ги қонун қабул қилинган
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Атмосфера ҳавоси таркиби қандай?
2. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш омилларига нималар киради?
3. Физик, кимёвий ифлосланиш нима?
4. Акустик ва радиоактив ифлосланиш нима?
5. Антропоген омилларга ниалар киради?
6. Биосферага таъсир этувчи табиий омиллар нималардан ибора?
7. Инсоннинг атроф муҳитга таъсири
8. Республикамизда ҳавонинг ифлосланиш омиллари нималардан иборат?
9. Ўзбекистон Республиксида радиактив ифлосланиш манбалари қаерларда жойлашган?
10. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қандай қонунлар ва меъёрий
ҳужжатлар мавжуд?
9-маруза СУВ РЕСУРСЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Режа:
9.1. Сув заҳиралари
9.2. Чучук сув ресурсларининг географик жойлашувчи
9.3. Ички сув ҳавзаларининг ифлосланиши
9.4. Халқ хўжалик тармоқларини сув билан та‘минланиши.
9.5. Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланишни режалаштириш
9.6. Оқова сувлардан қайта фойдаланиш
9.7. Ўзбекистон сув заҳиралари ва улардан самарали фойдаланиш .Орол
муаммолари.
Aдабиётлар: 2,3,6,7,8,9,10, 32, 46, 47
Таянч иборалар: гидросфера, конденцация
9.1. Сув заҳиралари.
Сув заҳиралари деб табиатда қандай ҳосил бўлишидан қат‘ий назар мавжуд сувларнинг умумий заҳирасига айтилади.
Сув ресурслари деб моддий бойлик ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ва келажакда фойдаланиши мумкин бўлган табиатдаги сувлар миқдорига айтилади. Сув ресурсларининг умумий ва експлуатацион турлари мавжуд.
Дунё океани ер шари умумий майдонининг (510 млн.км2) 361 млн.км2 ни ёки 71% ни эгаллаган, қуруқликлар юзаси эса 149 млн.км2 ёки 29% ни ташкил қилади.
Ер юзидаги умумий сув заҳираси ҳажми 1,4 млрд.км3 ни ташкил этади. Агар мавжуд сувлар ер юзи бўйлаб бир текис тақсимланса, бутун ер юзи 4000 метр баландликда сув билан қопланиши мумкин.Ер юзидаги барча мавжуд сувлар гидросферани ташкил қилади.
Сайёрамизда дастлаб ҳаёт бундан 2,5-4,6 млрд. йил олдин сув муҳитида пайдо бўлган ва шу сабабли тирик организмлар учун сувнинг аҳамияти беқиёсдир. Инсон организмининг 60% дан ортиғи, баъзи ўсимликларнинг эса 80% сувдан иборатдир. Гидросферадаги барча сув ҳажмининг 92,2% тузли денгиз сувларига тўғри келади. Инсоният халқ хўжалигида ишлатиши мумкин бўлган бўлган чучук сувлар микдори умумий сув ҳажмининг 1,0 фоизини ташкил этади.
Мавжуд чучук сув манбаларининг материклар ва айрим мамлакатлар бўйича нотекис тақсимланиши ҳамда сувдан нооқилоно фойдаланиш сув танқислиги муоммосини келтириб чиқармоқда.
1-жадвал
Гидросферанинг турли қисмларидаги сув ҳажми
Гидросфера қисмлари |
Сув ҳажми, 103км3 |
Умумий ҳаж-мига нисбатан% ҳисобида |
Чучук сувлар ҳажмига нисбатан % ҳисобида |
Дунё океани Ер ости сувлари (чуқур қатлам шўр суви) Чучук ер ости сувлари Музликлар Кўллар Тўпроқ намлиги Aтмосфера сув буғи Дарёлар Жами: |
1370323 60000 4000 24000 278 83 14 1,2 1458699 |
93,93 4,12 0.27 1,65 0,019 0,006 0.001 0.0001 99,9961 |
- - 14,1 84,6 0.97 0.28 0.05 0.004 100.0 |
Жадвалдан кўриниб турибдики, Ер юзасидаги сув миқдорининг 93% ни шўр океан ва денгиз сувлари, 4,12%ни ер ости сувлари, 1,65 %ни музликлардаги сувлар, 0,019%ни кўллардаги сувлар, 0.0001% ни эса чучук дарё сувлар ташкил етади.
Халқ хўжалигининг турли соҳалари, ўсимликлар қишлоқ хўжалик екинлари ва умуман инсоният учун зарур бўлган чучук сувнинг миқдори чекланган бўлиб, 84 млн. 872,2 минг км3 ни ташкил қилади. Бу бутун гидросферадаги умумий сув миқдорнинг 6% демакдир. Чучук сувларнинг 60 млн.км3 ер ости сувларига, 24 млн.км3 муз ва қорларга, 270 минг км3 кўлларга, 83 минг км3 тўпроқдаги сувларга, фақат 1,2 минг км3 чучук дарё сувларига тўғри келади.
Гидросферадаги сув доимо ҳаракат қилиб, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб айланиб юради. Қуёш нурининг та‘сирида ер юзасидан ҳар йили 520 минг км3 сув буғлари атмосферага кўтарилади ва тўйиниб конденсацияланиб 520 минг км3 сув ёғин тариқасида ер юзига қайтиб тушади.
Ер шарида сувнинг бетўхтов айланиши натижсида дунё океанларининг суви 3000 йилда, ер ости суви 5000 йилда, музликлар 8000 йилда, кўллар 7 йилда, тўпроқдаги намлик эса 1 йилда, дарё сувлари 31 суткада бир марта алмашиниб янгиланиб туради.
Сайёрамизда дарё ва кўл сувлари бир текис тақсимланмаган ва айрим ҳудудларда тугайдиган ҳамда жуда секин тикланадиган ресурс ҳисобланади. Дунё аҳолиси тез суръатларда ўсиб бораётган ҳозирги вақтда 800 млн.дан ортиқ киши сув етишмаслиги шароитида яшайди ва 60% дан ортиқ аҳоли сифатли ичимлик суви билан та‘минланмаган.
Ўзбекистон ерлари асосан Aмударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашкадарё, Сурхондарё, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари сувлар билан суғорилади. Дарёлар оқимининг тартибга солиш учун республикада 53 та сув омбори қурилган. Мавжуд ишлатиладиган сувларнинг 85% қишлоқ хўжалигига, 12% саноатга, 3% маиший коммунал хўжаликка тўғри келади.
9.2. Чучук сув ресурсларининг географик жойлашувчи.
Қишлоқ хўжалигида, саноатда, коммунал маиший хўжаликда ва бошқа соҳаларда гидросферанинг фақат 2% ни ёки 28,25 млн.км3ни ташкил этувчи чучук дарё, кўл, актив сув алмашиниши зонасидаги ер ости сувлари, музликлардаги сувлардан фойдаланилмоқда холос. Чучук сув ресурсининг 85% и (24,0 млн.км3) ҳозирча инсон жуда кам фойдаланаётган музликларга тўғри келади.
2-жадвал
Гидросферадаги чучук сув ресурслари
(М.И.Лвович, 1974 ва К.С.Лосев 1989 ма‘лумотлари асосида тузилган)
Гидросфера қисмлари |
Сув хажми, 103км3 |
Умумий хаж-мига нисбатан% хисобида |
Ҳучук сувлар хажмига нисбатан % хисобида |
Музликлар Ер ости сувлари Кўллар ва сув омборлари Тўпроқдаги намлиги Aтмосферадаги намлик Дарё сувлар Жами: |
24000000 4000000 150000 83000 14000 12000 28253200 |
100 6,7 55 98 100 100 1,7 |
85 14 0,6 0,3 0,06 0,004 100 |
Кўриниб турибдики, кишиларнинг хўжалиги учун зарур бўлган дарё, кўл ва ер ости сувлари миқдори жуда кам. Бу чучук сувнинг регионал етишмаслигидан ташқари глобал етишмаслик хавфининг вужудга келишига сабабчидир. Бунинг устига чучук дарё сувлари сайёрамиз бўйича нотекис тақсимланган.
3-жадвал
Материкларнинг чучук сув билан та‘минланганлиги
(Л.A.Кулский, В.В.Дал ма‘лумоти, 1978).
Материклар |
Дарёларнинг умумий оқими, км3 ҳисобида |
Aҳоли, млн.киши ҳисобида |
Йилига аҳоли жон бошига тўғри келадиган оқим, минг м3 ҳисобида |
Европа Осиё Aфрика Шим.Aмерика Жан.Aмерика Aвстралия Aнтарктида Ер шари бўйича: |
2850 14810 5390 8200 13400 350 - 45000 |
645 2400 419 330 260 13 - 4058 |
4.4 6.2 13.1 24.8 51.5 26.9 - 11.0 |
Жадвал ма‘лумотларидан кўриниб турибдики дунё аҳолисининг 72%и яшайдиган Евросиёда умумий дарё сувининг 31% га яқини оқади. Aгар Европада жон бошига йилига 4,4 минг м3, Осиёда 6,24 минг м3, Aфрикада 13,1 минг м3 оқим тўғри келса, жан. Aмерикада 51,5 минг м3 оқим тўғри келади. Ер шари бўйича эса ҳар бир кишига ўртача 11 минг м3 дарё суви тўғри келади. Мамлакатлар бўйича ҳам сув ресурслари нотекис жойлашган. Aгар Ҳиндистонда жон бошига йилига 3,4-3,1 минг м3 тўғри келса, бу миқдори Норвегияда-108,8 минг м3 ни ташкил етади.
9.3. Ички сув ҳавзаларининг ифлосланиши.
Ички сув ресурсларининг ифлосланиши ва бузилиши дэганда биз сувда ҳар хил органик, ноорганик, механик, бактериологик ва бошқа моддалар тўпланиб қолиб, унинг физик хоссалари (ранги, тиниқлиги, ҳиди ва мазаси) ва химиявий таркибининг ўзгаришини, сувнинг устида ҳар хил моддалар сузиб, тагига чуқаверишини, сувнинг таркибида кислороднинг камайиб, ҳар –хил бактериялар турининг кўпайиб, юқумли касалликларни тарқатувчи бактерияларнинг пайдо бўлишини тушунамиз
Сув ҳавзалари табиий ва сун‘ий равишда ифлосланиши мумкин.
Сувни ифлословчи манбалар орасида енг муҳим ўринни саноат ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган ва маиший коммунал хўжаликдан чиққан оқова сувлар эгаллайди.
Ички сув ҳавзаларининг фенол, мис, руҳ, қўрғошин, никел, ҳар –хил тузлар ва бошқа зарарли моддалар ифлосланишидан кокс-химия, газ, металлургия заводларида, органик моддалар билан ифлосланишида эса коммунал маиший хўжаликдан чиқадиган оқова сувлар муҳим рол ўйнайди.
Ички сув ҳавзаларининг ифлосланишида ювувчи синтетик моддалар ҳам иштирок етмоқда. Сўнги вақтларда аҳоли ва саноатнинг ба‘зи соҳаларида совун ўрнига асосан ювувчи синтетик моддалар ишлатилмоқда. Ювувчи синтетик моддалар биологик парчаланмайди, балки узоқ вақт ўз хусусиятини ўзгартирмасдан кўпиги сақланиб туради, химиявий таркиби ба‘зан бир йилгача ўзгармайди.
Нефтни қазиб олиш, ташиш ва уни қайта ишлаш жараёнида ма‘лум миқдорда нефт сув ҳавзаларига қўшилади ва жуда кўп миқдордаги сув юзасига ёйилиб кетиб ифлослайди. Масалан, 1 л нефт, 1 млн.л чучук сувни ифлослаб, ичишга яроқсиз ҳолга келтиради.
Сув ресурслари автотранспортда, сув транспортида ва темир ёъл транспортида ишлатилган сувлар, улардан тушган нефт маҳсулотлари билан ҳам ифлосланади.
Дарё сувлари ёғоч ташиш, тайёрлаш, қайта ишлаш жараёнида ҳам ифлосланади. Дарё сувлари иссиқлик електр станцияларидан, саноат тармоқларидан чиққан иссиқ сувлар билан ҳам ифлосланади.
Термал ёки иссиқ ифлос сувларни вужудга келтирувчи асосий омиллар металлургия, химия ва бошқа заводлар иссиқлик ва атом електр станциялари ҳисобланади.
Термал ёки иссиқ ифлос сувларнинг ҳарорати табиий сув ҳавзалари ҳароратидан 8-100 юқори бўлганлиги сабабли улар дарё кўл ёки сув омборларидаги сувларнинг ҳароратини кўтариб, иситиб юборади, бу албатта органик ҳаётга салбий та‘сир етади.
9.4. Халқ хўжалик тармоқларини сув билан та‘минланиши.
Сув ресурсларидан катта миқдорда ва кенг миқёсда фойдаланиш табиатдаги ва халқ хўжалиги тизимидаги мавжуд боғланишларнинг ўзгаришига олиб келади. Бу ўзгаришлар халқ хўжалигининг кўплаб тармоқларининг манфаатларига даҳлдордир ва натижада ижобий самарадорлик билан бирга салбий оқибатларни вужудга келтиради.
Халқ хўжалиги тармоқлари сувдан фойдаланиши бўйича иккита катта гуруҳга бўлинади.
Сувдан фойдаланувчилар
Сув исте‘молчилари
Сувдан фойдаланувчи халқ хўжалиги тармоқларига гидроэнергетика, сув транспорти, балиқчилик хўжалиги ва бошқалар киради. Я‘ни сувдан фойдаланувчилар сув ҳавзасидан сувни четга олмасдан фойдаланадилар. Сув исте‘молчилари бўлган халқ хўжалик тармоқларига коммунал маиший хўжалик, саноат, қишлоқ хўжалиги киради. Я‘ни сув ҳавзасидан сувни четга олиб фойдаланувчилар сув исте‘молчилари деб юритилади. Масалан, 1тонна пахта олиш учун 10000 тонна ,1тонна сун‘ий каучук олиш учун 3000 тонна,1тонна никел олиш учун 4000 тоннадан ортиқ сув ишлатилади. Халқ хўжалик тармоқларида сувдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
1.Соғлиқни сақлашда
2.Шифобахш сувлар ишлаб чиқаришда
3.Дам олиш масканларида
4.Рекрацион мақсадларда
5.Коммунал-маиший хўжаликда
6.Саноатда
7.Қишлоқ хўжалигида
8.Электр энергия ишлаб чиқаришда
9.Балиқчилик хўжалигида
Халқ хўжалик тармоқлари узлуксиз равишда сифат ва миқдор жиҳатдан тоза сув билан та‘минланишига еришиш учун қуйидагиларга е‘тибор бериш зарур.
Турли даврларда ривожланиш учун сув исте‘моли режимини аниқлаш
Aйрим сувдан фойдаланувчиларни талабларини ўзаро боғлаш
Йирик сув хўжалик тадбирлари ўтказиш
Сув ресурсларини аниқ ҳисоб асосида тақсимлаш
Сув та‘минотини яхшилаш учун лойиҳа қидирув ишларини олиб бориш
9.5. Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланишни режалаштириш.
Сувга бўлган талабни белгилаш халқ хўжалик тармоқларининг ривожланишини башорат қилишни талаб қилади. Сув хўжалигини режалаштириш ана шу кўрсаткичга асосланади. Жами сув ҳажмининг маҳсулот ҳажми билан боғлиқлигини е‘тиборга олиб, биринчи навбатда, яқин ва узоқ келажакда ишлаб чиқариш кутилаётган уша маҳсулот ҳажмини аниқ билиш зарур.
Халқ хўжалигининг турли тармоқларида сувларнинг такрор ишлатилишини та‘минлаш мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини беради.
Ҳозирги кунда тўлиқ ҳал қилинмаган қуйидаги муаммолар мавжуд:
Умумий сув танқислиги
Чучук ичимлик сув ресурсларининг танқислиги
Бу муаммоларни келиб чиқиш сабаблари қуйидагиларда иборат.
чучук сув заҳираларининг чекланганлиги
чекланган чучук сув заҳираларининг ўта нотекис тақсимланганлиги
мавжуд чекланган чучук сувларни оқова сувлар билан ифлосланаётганлиги
Муаммоларниҳалқилишнингқуйидагийўлларимавжуд:
борсувресурсларидансамаралифойдаланиш
мавжудсувресурслариниҳавзаларароқайтатақсимлаш
шурсувларничучуклаштиришмуаммосиниҳалқилиш
аҳоливаҳ/ҳтармоқлариничучуксувбиланта‘минлашмуаммосиниҳалқилишвамавжудсувресурслариданоқилонафойдаланишучунқуйидагиларгае‘тиборберишзарур.
Ичимлик сув сифатини белгиловчи ме‘ёрларга жиддий е‘тибор бериш
Саноат корхоналарида сувдан фойдаланишнинг берк (айланма) циклли систэмасига ўтиш
Бир нечта бир бирига яқин корхоналар сувидан кетма-кет фойдаланиш (тозалаш, совутиш,…..)
Тозаловчи иншоотлар ишини такомиллаштириш
Саноат корхоналарида совутиш ишларини сув билан эмас ҳаво ёрдамида амалга ошириш
Сув исте‘молини илмий асосланган ме‘ёрларини жорий етиш
Нафақат олинаётган балки чиқариб ташланаётган сувга хам ҳақ тўлашни жорий етиш
Оқова сувлардан суғоришда фойдаланиш
Иккита водопровод систэмасига ўтиш
Қишлоқ хўжалигида химиявий ўғитларни ишлатиш жараёнини тартибга солиш
Коллектор-дренаж суваридан фойдаланишни йўлга қўйиш
Гидрогеологик –географик чора-тадрбирларни қўллаш
Сувни исроф бўлишига чек қўйиш.
9.6. Оқова сувлардан қайта фойдаланиш.
Ўзбекистонда ҳозирда ифлосланган оқова сувларни тозаловчи 600 дан ортиқ турли иншоотлар ишлаб турибди, лекин уларнинг тахминан 50% ифлос сувни белгиланган талабга жавоб берадиган даражада тозалаш технологиясига эга эмас.
Республика табиатни муҳофаза қилиш давлат қумитасининг ма‘лумотларига кўра ҳозирги вақтда мамлакатимиздаги 500 дан ортиқ турли об‘ектларда сувдан фойдаланувчилар йилига 6208 млн.м3 ишлатилган сувни сув тармоқларига ташлаб келмоқдалар. Ифлосланган оқова саноат сувлари ҳажми йилига тахминан 300 млн.м3ни ташкил қилади, шундан 215 млн.м3 оқова тозаланмасдан тоза сув ҳавзаларига ташланади.
Зовур тармоқларининг бир йиллик оқими 23-25 км3 ни ташкил қилади, шундай 5 км3 ҳажмдаги сув яна қайтадан Aмударёга, 10 км3 эса Сирдарёга оқизилмоқда. 8-10 км3 сув турли ботиқларга оқизилмоқда.
Республикамизда ифлосланган сувларни тозалаш бўйича айрим ишлар амалга оширилмоқда. Расмий ма‘лумотларга кўра 1981-85 йиллар мобайнида ҳар йили суткасига ўрта ҳисобда 126 минг м3, 1986-90 йилларда 188,7, 1991 йилда 62,7 1992 йилда 66,1 минг м3, 1993 йилда 30.8, 1994 йилда 69.0 минг м3 оқова сувни тозалаш иншоотлари ишга туширилган. 1981-85 йиллар мобайнида ҳар йили ўртача суткасига 838 минг м3, 1986-90 йилларда –1211,7 1991 йилда-186,5, 1991 йилда суткасига 43,4 1992 йилда –174-4, 1994 йилда 258,3 минг м3 ҳажмдаги сувни ёпиқ технология асосида қайта ишлайдиган иншоотлар ишга туширилади.
Қишлоқ хўжалиги, саноат ва коммунал маиший хўжаликдан чиқаётган оқова сувларни ёпиқ технологиялар асосида қайта тозалаб фойдаланишга еришиш мавжуд сув танқислиги муаммосини ҳал қилади. Шу билан бир қаторда ер усти ва ер ости сувларини ифлосланишини олдини олади.
9.7. Ўзбекистон сув заҳиралари ва улардан самарали фойдаланиш .
Орол муаммолари.
Ўзбекистан Республикаси йирик суғориладиган дехқончилик мамлакатлардан ҳисобланади. Республикамизда сув ресурслари асосан тоғли районларда вужудга келади. Ер ости сув фонди билан биргаликда ҳисоблаганда уларнинг ўртача йиллик ҳажми 50-55 км.кубни, ер ости сув фондининг ўзи эса 6-7 км.кубни ташкил этади. Ўзбекистан сув фондининг асосий манбаи Амударё, Сирдарё ва уларга туташган дарёлар, сойлардир. Амударёданйилига ўрта ҳисобда 78-79 км.куб (унинг 7,5 фоизи Ўзбекистон сув фонди ҳисобланади), Сирдарёдан 36 км.куб (10 фоизи Ўзбекистон сув фондига тегишли) сув оқиб ўтади. Шунингдек, Қашқадарёнинг сув фонди-8780 м.куб, Сурхандарёники-8230 м.куб., Чирчиқ дарёсиники-7,15 м.куб., Шерободдарёники-2950м.куб ва ҳ.к. Тоғлардаги муз қатламлари Ўзбекистон сув фондинигнг бир кисмини ташкил этади. Бугунга куида Ўзбекистон тоғларида 37 тага яқин муз қатламлари ҳисобга олинган. Уларнинг айримларини ҳажми (Сўғд дарёсининг тоғли районларидаги) 25,4 км.кубга етади. Сув фондининг дарёлардан кейинги манбаи каналлар ҳисобланади. Ўзбекистонда улар 156 минг км масофани эгаллайди. Сув фондининг каналлар орқали олинадиган 50 фоизи 3,2 млн. гектардан зиёд ерни суғоришга ишлатилади. Ўзбекистон ҳудудида дарёлар сув оқимини тартибга солиш учун 53 та сув омбори қурилган бўлиб, улар 1760 км.кв. майдонни эгаллайди, шунингдек сой сувлари эгаллаган майдон 250 минг км.кв.дан ортик. Сойлар атрофида 28,3 фоиз суғориладиган ерлар мавжуд. |8].
Ўзбекистонда мавжуд ишлатиладиган сувларнинг 85 фоизи қишлоқ хўжалигига, 12 фоизи саноатга ва 3 фоизи маиший коммунал хўжаликга тўғри келади. Ҳозирги вактда Республикамизда ер ости сувлари имкониятининг 52 фоизидан фойдаланилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги (6 май, 1993 й.) конун асосида амалга оширилади. Ушбу қонун Ремпубликамизда амалга оширилган ислоҳотлар ни ҳисобга олган ҳолда 2010 йил қайта кўриб чиқилди ва унга ўзгартиришлар киритилди. Сувдан фойдаланишни тартибга солиш ва унинг ифлосланишин олдини олиш мақсадида Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 мартдаги 143-сонли қарори билан Давлат сув хўжалик назорат инспекцияси тузилган.
Сув заҳираларининг сифати энг муҳим муаммоларданбиридир. Дарё сувларининг ифлосланиши экология-гигиенава санитария-эпидемилогия вазиятини, айниқса, дарёларнингқуйи оқимларида ёмонлаштирмокда. Иккинчи томондан,дарё сувлари таркибида тузларнинг мавжудлиги Амударё,Сирдарё, Зарафшон ва бошқа дарёларнинг дельталаридатупроқнинг шўрланишини кучайтирмокда. Кейингийилларда Орол денгизи ва Амударё сувининг минераллашуви 3 мартадан кўпроққа ошди. [1].Бу эса қўшимча мелиорация ишларини амапга оширишда, зовур тизимларини барпо этиш ва тупроқ шўрини ювишда яққол сезилмокда.
Ўзбекистон ва қўшни минтақалар шароитида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ичимлик сув таъминоти манбаларининг ифлосланиши республикада, айниқса, Орол бўйида касалликка чалинишнинг юқори даражасига сабаб бўлмокда. Орол ва Орол бўйидаги экологик аҳволнинг кескинлашуви жахон жамоатчилигини ташвишга солмоқда. У ғоят кескин муаммо, айтиш мумкинки миллий кулфат бўлиб қолмоқда.
1911-1962 йилларда Орол денгизинииг сатҳи энг юқори нуқтада бўлиб, 53,4 метрни, сувнинг ҳажми 1064 куб км.ни, сувнинг юзаси 66 минг кв.км.ни ва минераллашув даражаси бир литр сувда 10-11 граммни ташкил этган. Охирги 30 йил ичида денгиз сатҳи 16 метрга пасайди ва сув ҳажми 1064 куб.км.дан 268 куб.км.га, сув юзаси майдони 32,5 минг кв.км.га. тушиб қолди. Оролнинг сатҳи 20 метрга пасайиши натижасида у энди яхлит денгиз эмас, балки иккита қолдиқ кўлга айланиб колди. Унинг соҳиллари 60-80 километрга чекинди. [1].
Орол денгизининг қуриши Оролбуйи минтақасида ижтимоий экологик вазиятнинг оғирлашишига олиб келди. Ҳар йили Оролнинг қуриган тубидан миллионлаб тонна туз ва чанг кўтарилиб, жуда катта ҳудудда ҳаво, тупроқларнинг ифлосланишига олиб келмоқда. Аҳоли ўртасида касалланишлар ва ўлим даражаси ошиб бормоқда.
Оролнинг қуриб қолган тубидаги чанг бўронлари 1975 йилдаёқ космик тадқиқотлар натижасида аникланган эди. 1980-йилларнинг бошларидан буён бундай тўфонлар бир йилда 90 кун давомида кузатилмоқда. Чанг-тўзон узунлига400 км. ва эни.,40 км. майдонга етиб бормоқда. Чанг бўронларининг таъсир доираси зса 300 км.гача етмоқда. Мутахассислар берган маълумотларга қараганда, бу ерда ҳар йили атмосферага 15-75 миллион тонна чанг кўтарилади. Буларнинг ҳаммаси Орол бўйи иқлимининг ўзгаришига олиб келди [1].
Орол денгизини асл ҳолига қайтариш муоммоси мунозарали ҳисобланади.Баъзи мутахассисларнинг (Ю.В.Новиков: 1995 й.) фикрига кўра, Орол денгизи ҳавзасида 60 минг км3 дан ортиқ ер ости сувлари мавжуд ва бу сувларни катта миқдорда чиқариш билан Орол бўйида ичимлик суви муоммосини ҳал килиш мумкин. Бунинг учун 50 минг қудуқ қазилиб, йилига 10 км3 сув олиш зарур. Орол муоммосини ҳал килиш учун Сибирь дарёларининг сувини келтириш, ёмғир ёғдириш, Каспий денгизидан сув олиш каби лойиҳалар хам мавжуд. Албатта, қайси илмий фаразнинг тўғрилигини вақт кўрсатади. Яқин келажакдаги асосий ва реал вазифа мавжуд денгиз сатҳини сақлаб қолиш ва бунинг учун денгизга ҳар йили камида 20км3 сув етиб боришини таъминлашдан иборатдир
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Сув заҳиралари дэганда нимани тушунасиз?
2. Сув ресурслари деб нимага айтилади?
3. Ер шарини қанча қисмини сув қоплаган?
4. Гидрросфера қисмларида сув қандай тақсимланади?
5. Ер шарида сувнинг айланишини тушунтиринг?
6. Ўзбекистон сув ресурсларини та‘рифланг?
7. Сувнинг ифлосланиши турларини изоҳланг?
8. Ички сув ҳавзаларининг термал сувлар билан ифлосланиши дэганда нима
тушунилади?
9. Сув та‘миноти дэганда нимани тушунасиз?
10. Халқ хўжалик тармоқлари сувдан фойдаланишга қараб қандай гуруҳларга
бўлинади?
10-ма‘руза.ТУПРОҚЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ЕР ЗАҲИРАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Режа:
1. Тупроқ (эдафик) ва орографик омиллар
2. Тупроқнинг биотик омиллари
3. Тупроқнинг кислотали муҳитига ўсимликларнинг муносабатлари
4. Тупроқнинг туз режимига ўсимликларнинг реакцияси.
5. Тупроқларни муҳофаза килиш
Адабиётлар: 1, 2, 6, 32, 41,46,48.
Таянч иборалар: эдафик, орографик, биотик, микроорганизм, гумус, кислотали муҳит, индикатор турлар, эвтроф, олиготрофлар, мезотроф
10.1. 1. Тупроқ (эдафик) ва орографик омиллар
Тупроқ турли хил омиллар: тоғ жинслари, иқлим, тирик организмлар (ўсимлик ва ҳайвонлар), релеьф, ҳудуд ёши ва инсонларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлган муҳим табиат жисми инъомидир. У асосан емирилган тоғ жинслари - гилдан ва чириндилар - гумусдан иборат. Гумус органик олам қолдиғидан, хусусан ўсимликларнинг микроорганизмлар фаолияти натижасида чиришдан ҳосил бўлади. Тупроқда бундан ташқари сув ҳаво ва кўплаб тирик организмлар (микроорганизмлар) ҳам бўлади. Тупроқ доимо ўзгариб ва ривожланиб турганлиги туфайли турли хил иқлим шароитида ҳар хил тупроқ турлари учрайди. Масалан, Ҳамдўстлик давлатлари ҳудудида юздан ортиқ тупроқ хили бордир. Тупроқнинг экологик омил сифатида энг муҳим қисми бу тоғ жинсларидан тупроқнинг юзасигача бўлган қаватидир.
Ўсимлик илдизларнинг асосий қисми ана шу зона бўйлаб жойлашган. Тупроқнинг ана шу қисми ва гумус бўлган зона қанча кучли ривожланган бўлса ўсимликларнинг илдиз систэмаси шунчалик чуқур ва энига яхши тарқалади, чунки бу горизонтларда сув ва озиқа моддалар миқдори кўп бўлади. Тупроқ аэрацияси ва ҳарорати ўсимликлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, паст ҳароратли тупроқларга нисбатан юқори ҳароратли тупроқларда ўсимлик илдизлари сув ва минерал тузларни кўпроқ ва тез шимиб олади. Чунки, паст ҳароратли тупроқларда сувни шимиб олувчи илдиз ва илдиз тукчаларининг ўсиши сусаяди, бу органлар ҳужайраси цитоплазмасининг сув ўтказувчанлик хусусияти пасаяди ва натижада ўсимликларнинг юқорига кўтарилувчи оқими, яъни сувнинг ўсимлик бўйлаб юқорига кўтарилиши камаяди. Тупроқ таркибида гумус моддаси миқдори кўп бўлса, бу тупроқлар унумдор ҳисобланади.
10.2. Тупроқнинг биотик омиллари
Тупроқда ўсимликлар ва ҳайвонларнинг парчаланишидан ҳолган қолдиқларидан ташқари яна юқори ўсимликлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳар хил микро ва макроорганизмлар кўплаб учрайди.
Ана шу хилдаги организмларни Ю.Одум (1975) қуйидаги гуруҳларга ажратади:
Микробиота - бактериялар, замбуруғлар, тупроқ сувўтлари ва содда ҳайвонлар;
Мезобиота - нематодлар, каналар, кичик ҳашарот ва бошқа организмларнинг личинкалари;
Макробиота - ўсимликларнинг илдизлари, йирик ҳашаротлар, ёмғир чувалчанглари.
Шулар орасида энг муҳим экологик аҳамиятга эга бўлганлари тупроқдаги хлорофилсиз организмлар (бактериялар, замбуруғлар, актиномицетлар, инфузориялар, амёбалар, қориноёқлилар ва бошқалар) ҳисобланади.
Микрорганизмлар кул моддаси ва азот кўп бўлган боғ-роғлар ва шунга ўхшаш маданий тупроқларда жуда кўп миқдорда бўлади. Илдиз ва унинг атрофидаги тупроқлар микроорганизмларга, айниқса, бойдир (ризосфера). Микроорганизмлар миқдори фақатгина тупроқ структурасигагина эмас балки ўсимлик турига ҳам боғлиқ. Люпин, беда, себарга, нўхат ва шу каби дуккакли ўсимликлар ризосфераси, айниқса, микроорганизмларга бой ҳисобланади. Масалан, беда етиштириладиган 1 г тупроқда 50-100 млрд гача бактериялар бўлади (М.А.Красильников, 1958). Ўша муаллифнинг айтишича ғўза илдизида азотобактериялар беда илдизидагига қараганда анча кам бўлади. Лекин унинг илдизида вилт касаллигини кўзғатувчи замбуруғлар (Verticillium dahliaе, Fusarium fasinfectum) кўп учрайди. Тимофеевка жавдар каби ўсимликлар илдизларида эса диатом сувўтлари, люпин, себарга ризосфераларида яшил сувўтлари, картошка ризосферасида эса кўк яшил сувўтлари яшайди. Ризосфералардаги микроорганизмлар миқдори ўсимликларнинг яшашига ва ривожланиш фазаларига ҳам боғлиқ бўлади. Ёш ўсимликларнинг гуллаш давридан олдин микроорганизмлар, айниқса, кўп бўлади. Чунки, айнан шу даврда микроорганизмларнинг ўсишини ва ривожланишини тезлатувчи органик моддалар илдизлар томонидан кўп ҳосил бўлиб туради. Шуни таъкидлаш лозимки, тупроқнинг гумусли қаватида микроорганизмлар кўп бўлади. А.Н.Красильниковнинг ёзишича (1958) тупроқнинг ҳайдаладиган қаватида гектарига 10 т. га тўғри келадиган бактериялар, замбуруғлар, сув ўтлари, актиномицетлардан ташкил топган тирик масса учрар экан.
Бундан ташқари ҳайдаладиган тупроқларда гектарига тахминан 600-664 минг дона ёмғир чувалчанги тўғри келади (Олимжонов, 1946). Юксак агротехник қоидаларга амал қилинган ерларда эса, уларнинг миқдори бир тоннагача боради. Уларнинг бир йил давомида овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтказган тупроғи гектарига 12 тоннадан 100 тоннагача ёки 7 мм қилинликдаги тупроқни ташкил этади.
Шундай қилиб, юқори ўсимликлар ризосфераси тупроқнинг органик ва минерал бирикмаларини парчалаб турадиган микроорганизмларнинг яшаши учун энг қулай зона ҳисобланар экан.
Гумус қаватида кўпинча бактериялар кўп учрайди лекин сувўтлари, замбуруғлар ва актиномицетлар ҳам тупроқ ҳосил қилишда муҳим роль ўйнаб, юқори ўсимликлар яшаши учун зарурдир. Уларнинг ҳаммаси тупроқдаги ўсимлик қолдиқларини парчалаб тупроқ унумдорлигини, унинг таркибидаги минерал моддалар миқдорини оширади.
Тупроқдаги микроорганизмлар сонига тупроқ унумдорлигидан ташқари иқлим шароити ва айниқса, ҳарорат ва намлик катта таъсир кўрсатади. Е.Н.Мишустиннинг ёзишича (1972) Жанубий ва айниқса, Шимолий районларда ўсимликлар учун оптимал ҳарорат тупроқ ҳароратига қараганда юқори. Ҳароратнинг етишмаслиги (баландликларда) тупроқнинг ҳосил бўлиши жараёнини сусайтиради. Мироорганизмларнинг тупроқдаги ҳолатига намликнинг таъсири айниқса, кучлидир. Чунки тупроқдаги аминокислоталар органик моддаларнинг парчаланган қолдиқлари ҳар хил тузлар микроорганизмлар томонидан фақатгина сувда эриган ҳолда қабул қилинади.
Сув етишмаганда ҳаттоки қурғоқчиликка чидамли микроорганизлар ҳам яхши кўпаймайди, уларнинг биокимёвий активлиги сусаяди. Тупроқ дала нам сиғими 60 % бўлганда микроорганизмлар ҳаёт фаолияти учун энг қулай шароитидир. Ана шундай қулай шароитда тупроқ ҳаво ва сув билан яшаш таъминланган ва натижада аммонификация ва нитирификация жараёнлари интенсив бўлиб туради.
Тупроқнинг кислотали ҳолати ҳам микроорганизмлар ривожланиши учун муҳимдир. Нейтрал ва ишқорли тупроқларда бактериялар ва актиномицетлар, кислотали тупроқларда эса замбуруғлар кўп бўлади.
Тупроқ таркибида учрайдиган микроорганизмлар тупроқ хилигагина эмас балки юқорида кўрсатилгандек, турли хил экологик омилларга бевосита боғлиқ. 1 г тупроқда 300 дан 3 млрд гача мироорганизмлар учраши мумкин.
Тупроқ заррачаларининг донадорлиги ҳам ҳайвонлар учун экологик аҳамиятга эга. Баъзи ҳайвонлар тупроқни ковлаб ҳаёт кечиради. Ҳашаротларнинг личинкалари тошлоқли тупроқларда яшай олмайди. Ковлаш хусусиятига эга бўлган пардақанотлилар тухумларини ер ости бўшлиқларга, кўпчилик чигирткалар ҳам тухумини ғовак тупроққа қўйишга мослашган.
Тупроқ остида яшовчи ҳайвонлар учун ёруғлик унча катта аҳамиятга эга эмас. Тупроқнинг чуқур қатламларида ҳарорат ҳам ўзгармайди. Кислороднинг миқдори эса камайиб углерод икки оксиди ортиб боради.
Тупроқ намлиги биргина ўсимликлар учун эмас, балқи ҳайвонлар учун ҳам аҳамияти катта. Ҳайвонлар орасида ҳам тупроқ қурғоқчилигига чидамсиз турлари учрайди. Уларга ёмғир чувалчанглари ва термитларни кўрсатиш мумкин. Қумли тупроқларда яшовчи ҳайвонлар қумнинг остига тезда кириб кетиш хусусиятга эга. Псаммафил ҳайвонларнинг панжаларида ҳар хил ўсимталар, туклар ёки мугуз пардалар бўлиб, уларнинг юзасини оғирлаштиради ҳамда тупроқ қатламида ҳаракат қилишга, уя қуришга ҳам ёрдам беради. Илонлар, калтакэсаклар, баъзи ҳашаротлар қум остида анчагина масофаларга кўчиб юриши мумкин.
10.3. Тупроқнинг кислотали муҳитига
ўсимликларнинг муносабатлари
Тупроқ (кислотали, нейтрал, ишқорли) эритмаси тупроқдаги микроорганизмлар ҳолатига ва миқдорига ва улар орқали яшил ўсимликларнинг озиқланиш режимига катта таъсир кўрсатади.
Тупроқнинг кислотали муҳити (эркин водород ионларининг кўплиги) актив бўлиши мумкин, унинг активлиги рН нинг катталигига боғлиқ.
рH – 7 бўлса бу нейтрал реакцияли муҳит бўлиб бунда водород, карбонат ангидрид ионлари бир хил бўлади.
Кислотали муҳитли тупроқларда рH – 7 дан паст ва ишқорли муҳитли тупроқларда рH – 7 дан ортиқ бўлади.
Тупроқ эритмасининг реакция чэгараси катта бўлиб, у рH – 3-3,5 дан (торфли тупроқларда) рH – 10-11 гача бориши мумкин (шўрхок ерларда) тупроқ эритмасининг реакцияси иқлим, ўсимликлар, жинслар, сизот сувлари, рельеф, ўғитлар ва шу каби бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун тундра ва ўрмон зонасининг тупроқлари кўпинча кислотали эритмага эга, чунки бу ерларда иссиқлик етишмаслиги ва намликнинг ортиқчалиги ўсимлик қолдиқлари парчаланаётганда кўпинча кислоталарнинг кўп ажралиб чиқишини таъминлайди. Шимолдан жанубга борган сари тупроқ эритмасининг кислотали муҳити камайиб боради ва иссиқ дашт ва айниқса, Марказий Осиёнинг чўл зоналарида кислота камроқ ҳосил бўлади, ҳосил бўлган кислоталар ҳам оҳак ёрдамида нейтраллашади, чунки бу тупроқларда оҳак ҳосил қилувчи жинслар кўп. Шунинг учун ҳам дашт зонасининг тупроғи нейтрал, чўл зонасининг тупроғи эса ишқорли муҳитга эга бўлади.
Шундай қилиб юқори концентрацияли водород, алюминий, марганец ионлари ва тупроқ эритмасидаги кальций миқдорининг камлиги тупроқнинг кислотали муҳитини таъминлайди. Ана шу кислотали муҳитга нисбатан ўсимликларнинг муносабатлари турлича бўлади.
Масалан, торф моҳи кислотали (рH - 3,5) муҳитда яхши ўсиб ривожланса, арпа рH -6-7 да яхши ўсади ва ривожланади. рH нинг 4 дан 6 гача кўтарилишини М.С.Авдонина (1965) маълумотига қараганда унинг ҳосилини 26,4% га оширади. Вегетацион идишларда олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики рH ни 4 дан 6,5 кўтарганда баҳорги буғдойнинг умумий массаси 70,6 % га, дони эса 138,6 % га ошган.
Лавлаги ва картошка кальцийли тупроқни талаб қилса, жавдар ўсимлиги кислотали тупроқларда яхши ўсади. Тупроқ эритмаси муҳитига бўлган муносабатига кўра ўсимликлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Ацидофил ўсимликлар - кислотали тупроқда ўсувчи индикатор ўсимликлар. Бу гуруҳ ўсимликларга ботқоқликда ўсувчи торф мохи, ботқоқ багулниги (Sedum), ботқоқ клюкваси (Oxycocus auadripetohis), ўтлоқларда ўсувчи белаус, брусинка, черникалар ҳам киради.
2. Нейтрал муҳитли тупроқ ўсимликлари. Бу гуруҳга энг муҳим ем-хашак ўсимликларидан ўтлоқ овсяницаси, ўтлоқ тимофиеевкаси, себарга, тоғ себаргаси, сариқ беда (M. falcafa), Сибир боршевики, зира ва шу кабилар киради.
3. Базифил ўсимликлар - ишқорли муҳитли тупроқ ўсимликлари - индикаторлари. Буларга дашт ва чўл зонасида ўсувчи ўсимликлар киради. Чўл минтақасининг қумли тупроқларида псаммофитлар деб аталган ўсимликларнинг экологик гуруҳи тарқалган бўлиб, уларга сингренлар, оқ саксовул, қандим, қуёнсуяк, шувоқлар, қизилчалар, селинлар, илаклар мисол бўла олади.
Псаммофит ўсимликларнинг барглари энсиз, қаттиқ ёки одатда редукциялашган (саксовулда), мева ва уруғлари қумда ўрмалаб ёки шамол ёрдамида тарқалади ва шарсимон кўринишда бўлади.
Тупроқнинг маълум кимёвий элементларга бойлигини кўрсатувчи ўсимликлар – индикатор турлар дейилади. Масалан, плаун алюминийга бой тупроқларда, астрагал селенли, итқумоқ рухли, шувоқ, оддий қарағай ва маккажўхорилар олтинга бой тупроқларда ўсади.
4. Индифферен ўсимликлар. Буларнинг типик вакили ландиш ўсимлиги ҳисобланади. Бундай ўсимликлар тупроқнинг кислотали ва ишқорли муҳитларида ҳам ўса олади.
10.4. Тупроқнинг туз режимига ўсимликларнинг реакцияси.
Макро ва микро элементларнинг
ўсимликлар учун аҳамияти
Тупроқ эритмасидаги макро ва микро элементларни ўсимликларнинг ҳаммаси ҳам бир хилдай қабул қилолмайди. Тупроқда микроэлементлар жуда кам миқдорда бўлади. Шу сабабли баъзан уларни кимёвий анализ билан ҳам аниқлаш қийин. Шунга қарамасдан ўсимликлар бу хил микроэлементларни тупроқдан олиб ўз танасида сақлаш хусусиятига эга. Масалан, қоқиўтдошлар, айиқтовондошлар оилаларига кирувчи ўсимликлар таркибида лития кўпроқ, астрагал, селен, ел, ғўза баргларида марганец кўп учрайди. Сувдаги сувўтларда йод ва бром кўп учрайди. Масалан, Ламинария ўсимлиги таркибида йоднинг миқдори 0,1-0,5% учраган ҳолда денгиз сувида эса бу кўрсатгич 0,000005% га тенг. Карамгуллилар ва соябонгуллилар оилаларига кирувчи ўсимликларда олитингугуртнинг миқдори бошқа оила вакилларига қараганда 5-10 баробар кўпдир. Рух (Viola) бинафша таркибида учраса лавлаги, картошка, пахта таркибида калий, магний, тилоғоч ва шўрадошлар оиласи вакилларида кўпинча сода кўпроқ учрайди.
Т.Ф.Морозовнинг (1943) ёзишича дарахтсимон ўсимликлар ўт ўсимликларига қараганда минерал моддаларни 10-15 баробар камроқ қабул қилишади. Дарахт ўсимликлар фосфор ва калийни жуда ҳам талаб этганликлари сабабли улар қишлоқ хўжалик экинлари ўсмайдиган унумсиз тупроқларда ҳам бемалол яшайверадилар. Бундай ҳолатга, айниқса, қарағай ўта чидамлидир.
Ўсимликларнинг ёши ўтиши билан уларнинг минерал моддаларга бўлган талаби ўзгариб боради. Дарахтсимон ўсимликларда азот ва минерал моддаларга бўлган талаби уларнинг ўсиши даврида кучли бўлса ғалласимон ўсимликларда эса найчалаш ва бошоқ ҳосил бўлиши даврида бўлади. Ем-хашак ўсимликларида бу кўрсаткичга талаб гуллаш ва гуллашдан олдин кузатилади. Тупроқ унумдорлигига нисбатан ўсимликлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади.
1. Эвтроф ўсимликлар - унумли тупроқларда ўсувчи ўсимликлар (ясен, заранг, дуб ва бошқа дарахт ўсимликлар).
2. Олиготрофлар – тупроқ унумдорлигига кам талабчан ўсимликлар. Бу гуруҳга дарахтлардан оддий қарағай киради.
3. Мезотроф - кам унумли тупроқларда ўсувчи ўсимликлар бу гуруҳга ўтлоқ ва ўрмон зонасиниг ўсимликлари киради.
Ўсимлик учун энг муҳим кимевий элементлар булар азот, фосфор ва калийдир. Шунинг учун ўсимликларга ўғит берганда комплекс, яъни NPK (азот, фосфор, калий) берилади.
Азот ўсимликларда оқсил, нуклеин кислоталари ва хлорофил таркибига кирганлиги сабабли у ҳамма ўсимликлар учун энг керакли муҳим элемент ҳисобланади. Азот етишмаса ўсимликлар барги оч яшил рангда бўлади. Бундан ташқари ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини тезлаштирувчи ва моддалар алмашувида актив иштирок этувчи гармонлар таркибида ҳам бўлади. Ўсимликлар учун азотнинг манбаи нитратлар, аммоний тузлари ва азот тўпловчи бактериялар ҳосил қиладиган биологик азотлардир. Азот етишмаганда ғалласимон ўсимликларда қуйидаги ўзгаришлар бўлади: поялари ингичка, барглар кичик ва дағал, уларнинг ҳужайралари майда ва ҳужайра пўсти қалин бўлади. Ёш барглар оч яшил рангда, бироқ қариган барглар сариқ, қизил рангларга кира бошлайди. Ўсимликнинг ўсиши ва тупланиши жуда суст бўлади. Бу ҳолларда азот бериш тавсия этилади.
Азотнинг кўплиги ҳам ўсимликларга зарар келтиради. Яъни азот кўп бўлиб, калий ва фосфор етишмаса ўсимликларда юпқа пўстли катта ва кўп сувли барглари ҳосил бўлади. Бу ўсимликлар баргида азот концентрацияси кучли бўлиб, бу хил ўсимликлар совуққа чидамсиз ва ҳашаротлар томонидан кўпроқ зарарланади.
Экиладиган буғдой, арпа, жавдар, сули ва шу каби бошқа дон экинлари азот ўғитларига нисбатан ўртача талабчан бўлади. Азот кўп берилса ўсимликларда гуллаш ва дон етилиши кечикади, ҳосил камаяди. Бироқ маккажўхори, жўхори ва шу каби бошқа хил дон экинларининг гуллаши дон етилиши ва ҳосилдорлиги азот кўп берилганда тўлишади ва ортади.
Азот қанд лавлаги баргининг ўсишини тезлаштирса ҳам унинг илдиз мевасидаги қанд миқдорини пасайтиради.
Фосфор - худди азотдек ўсимликлар учун энг муҳим кимёвий элемент бўлиб, у ҳам нуклеин кислоталар таркибига киради. Ёш меристиматик ҳужайраларда кекса ҳужайраларга қараганда фосфор кўп бўлади. Бундан ташқари фосфор модда алмашиниш ва фотосинтез жараёнларида ҳам муҳим роль ўйнайди. Юқори энергияга эга фосфорлар кўпинча АТФ да бўлади. Фосфор етишмаса ўсимликларнинг ривожланиши сусаяди. Яъни илдиз, поя ва барглари ривожланмайди. Пояси ингичка, барглари дағал бўлиб, ранги кўк яшил бўлади, антацион пегментларининг кўплигидан барглари баъзан бронза рангда бўлади. Тупланиш интенсивлиги ва мева берадиган поялари кескин қисқаради. Фосфор кўпинча ўсимликларга экишдан ёки кўчатни ўтказишдан олдин берилади.
Калий. Аммоний ионларидан аминокислоталар ва протеинларни синтез қилишда калийнинг ўрни катта. Фотосинтез жараёни ҳам калий иштирокида бўлиб туради. Калийнинг етишмаслиги натижасида баргларнинг СО2 ни қабул қилиш жараёни сусаяди. Кўп азот меъёри қанд лавлаги илдизидаги қанд моддасини камайтирса, калий эса кўпайтиради. Калий етишмаслигидан кўпинча ўсимликларнинг остки барглари қурий бошлайди, илдиз ва илдиз мевалари яхши ривожланмайди. Масалан, калийнинг кўпайиши билан картошка тугунаги ва ундаги крахмалнинг миқдори доимо ошиб боради. Картошкадан ташқари калийга нисбатан талабчан ўсимликлардан қанд лавлаги, мева - сабзавот (олма, смородина) экинларини ҳам кўрсатиш мумкин.
Калий етишмаса кўпчилик ўсимликлар паст ҳароратга нисбатан чидамсиз бўлиб қолишади. Демак, ғалласимон ўсимликларга ва мевали дарахтларга калий етарли берилса, уларнинг таркибида қанд моддасининг кўп тўпланиши натижасида совуққа чидамлилик хусусияти ортади. Калий етишмаса ўсимликларда поялари қисқа, барглари кичик буршайган, кўк яшил ва жигар рангларда бўлади.
Калий ўсимликларга азот ва фосфор билан биргаликда эрта баҳорда берилади. Меристиматик ҳужайраларнинг ўсиши ривожланиши учун кальций зарурдир.
Кальций етишмаса илдиз яхши ривожланмайди. Тўқималар таркибида кальций кўпайиб кетса, ўсимликларнинг магний ва калий элементларини пасайтиради. Кальцийга бўлган талабга кўра ўсимликлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Кальциефиллар - кальций кўп бўлган тупроқларда ўсадиган ўсимликлар (бўтакуз, астра, дарахтлардан бук, тилоғоч, оддий арчалар).
2. Кальциефоблар - кислотали тупроқда ўсувчи ўсимликлар (торф мохлари, чой, каштан).
Кальцийга нисбатан индефферент ўсимликлар (бефарқ ўсимликлар). Булар кислотали тупроқда ҳам, оҳакли тупроқларда ҳам ўсаверади (ландиш).
Магний. Хлорофил ва рибосомаларнинг таркибига киради. У ўсимликларда фосфатларнинг актив ҳаракатида иштирок этади.
Натрий. Натрийнинг кўп бўлиши кўпчилик ўсимликларга зарар келтириши мумкин. Чунки, у тўқималарда тўпланиб, кальций, магний ва шу каби бошқа катионларнинг ўзлаштирилишини қийинлаштиради. Бироқ шўрҳок жойларда ўсувчи ўсимликларнинг ўсишини натрий тезлаштиради (қорашўра, сарсазан).
Темир. Бу туганак бактерияларнинг эркин азотни ўзлаштириш жараёнини тезлаштиради. Ток, мевали дарахтларда декоратив ўсимликларда темир етишмаса уларда хлороз касаллиги пайдо бўлади. Яъни уларнинг барглари оч - сариқ ёки пур-пур рангга кириб қолади.
Микроэлементлар. Азот, фосфор, калий, кальций, магний ва шу каби макроэлементлардан ташқари ўсимликларга кам миқдорда керак бўлган микроэлементлар ҳам бор. Буларга марганец, бор, кумуш, рух, кобальт ва бошқалар киради. Бу элементлар тупроқда кўп миқдорда учраса ўсимликлар учун заҳарли ҳам бўлиши мумкин, шунинг учун улар ўсимликларга гектарига граммлар баъзида килограмм билан берилади.
Марганец. Бу нафас олиш ва фотосинтез жараёнлари учун зарур элемент. Барг ва нинасимон ўсимликлар баргидаги хлоропластларда марганецнинг миқдори, айниқса, кўп бўлади. Нафас олиш ва фотосинтез жараёнида иштирок этувчи ферментлар таркибида ҳам марганец кўп бўлади. Марганец аминокислоталар, протеинлар, витаминлар, полепептидлар ва шу каби бошқа хил бирикмаларни синтез қилишда иштирок этади (Я.В.Пейве, 1974).
Бор.Бу оқсиллар, нуклеин кислоталар, липидлар, полисахаридларга ўхшаш биополемерлар ҳосил қилишда иштирок этади. (Е.А.Шерстнев, 1974). Бу биополимерлар ҳужайранинг муҳим компонентлари бўлмиш ҳужайра мембраналари, рибосомаларнинг таркибий қисмига киради. Демак, бор етишмаса бу структураларнинг ҳосил бўлиши бузилади ва секин аста ўсимликлар ўсиш ва ривожланишдан тўхтаб ҳалок бўлишади.
Мис. Бу кўпчилик ферментлар таркибига кириб нафас олишни кучайтиради, мис етишмаса ферментлар ва нафас олиш активлиги пасаяди, нуклеин кислоталар биосинтези сусаяди (Парибак, 1974) ва ҳоказо. Кўпчилик бегона ўтлар маданий ўсимликларга қараганда кўпроқ ўз тўқималарида мис тўплайди. Шунинг учун ҳам АҚШ да маккажўхори экиш учун ерни тайёрлаганда аввал бегона ўтлар ўстирилиб, кейин ҳайдаб ташланади. Кўпинча гектарига 7-10 кг мис бериш мақсадга мувофиқдир.
Мис оксидланиш ва қайтарилиш реакцияларида иштирок этувчи ферментлар таркибида бўлади.
Кобальт - хлорофилга мустаҳкамлик бериб, қоронғиликда уни емирилишидан сақлаб туради. Демак, бу хусусияти билан фотосинтезни ва барг активлигини кучайтириб туради. Шунингдек, кобальт карбонсувлар ва азот алмашинувида ҳам иштирок этади.
10.5.Тупроқларни муҳофаза килиш.
Тупроқни, биосферада бажарадиган фаолиятига қараб органик ҳает занжирининг энг муҳим халқаси деб юритса ҳам бўлади. Тупроқда у ёки бу микроэлементларнинг етишмаслиги ёки ортиқчалиги организмларнинг ривожланиши ва инсоннинг соғлигига бевосита таъсир кўрсатади. Тупроқ касаллик тарқатадиган кўплаб микроорганизмлар учун зарур ҳаёт муҳити ҳам ҳисобланади. Биосферада тупроқнинг энг муҳим роли шундаки, барча организмлар қолдиқлари тупроқда парчаланади ва яна минерал бирикмага айланади. Тупроқ қатламисиз ер юзида ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Лекин инсоният ўз фаолияти давомида тупроқ хусусиятларини ўзгаришига сабабчи бўлмокда. Инсоният тарихи давомида 2 млрд гектардан ортиқ унумдор тупроқли ерлар яроқсиз ҳолда келтирилган. Ҳар йили Сайёрамизда қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар майдони шўр босиши, чўлга айланиши, емирилиши натижасида 5-7 млн. гектарга камаймокда. Ер юзида дехқончилик мақсадида ишлатиладиган ерлар мавжуд ер ҳудудининг 10% ни ташкил қилади ва дунё аҳолиси жон бошига 0,5 гектардан тўғри келади,
Суғориладиган деҳқончилик Мовороунаҳрда қарийиб 5 минг йиллик тарихга эга. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ер ресурсларининг 95%, сув ресурсларининг 85% ишлатилади. Суғориладиган ерлар умумий ер фондининг 15% ни ташкил қилади.
Ўзбекистонда мавжуд суғориладиган ерларнинг 50% дан ортиғи шўрланган. Айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухора, Сирдарё ва Қашқадарё вилояти тупроқлари кучли шўрланган. Тупроқларда чириндилар миқдори 30-50 % га камайган, 2 млн.га дан ортиқ ерлар эрозияга учраган. Бундан ташқари тупроқнинг пестицидлар билан ифлосланиш даражаси ҳам юқори. Бундай вазиятнинг асосий сабабларидан бири, узоқ вақт пахта монокултураси ҳукмронлигидир. Кейинги йилларда пахта майдонларининг камайиши, алмашлаб экишнинг кенгроқ жорий қилиниши, минерал ўғитлар ишлатилишини меъёрлаштирилиши ва бошқа тадбирлар тупроқлар ҳолатини яхшиланишига олиб келмоқда. Республикамизда ер ва ер ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида 1990 йили Ўзбекистон Республикасида «Ер тўғрисида» қонун қабул қилинган.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Тупроқнинг қайси қатлами (қисми) энг муҳим экологик омил ҳисобланади?
2. Микробиота, мезобиота ва макробиота тушунчаларига изоҳ беринг.
3. Ризосфера нима ва унинг аҳамияти.
4. Тупроқдаги микроорганизмлар миқдори қандай омилларга боғлиқ?
5. Тупроқнинг кислотали муҳитига ўсимликларнинг муносабатларини тушунтиринг.
6. Макро ва микро элементларнинг ўсимликлар учун аҳамияти нимадан иборат?
7. Тупроқ унумдорлигига нисабатан ўсимликлар қандай гуруҳларга бўлинади?
8. Шўрланган тупроқда ўсувчи ўсимликларнинг экологик хусусиятларини таърифланг.
9. Орографик омиллар ва уларнинг ўсимликлар учун аҳамияти.
11-маъруза. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси
Режа:
11.1. Ўсимликлар табиатда модда алмашинувидаги ва инсон ҳаётидаги роли
11.2. Инсоннинг ўсимликларга та‘сири
11.3. Ўсимликлардан самарали фойдаланиш
11.4. Ҳайвонларнинг табиатда модда айланиб юришидаги ва инсон ҳаётидаги
роли.
11..5. Инсоннинг ҳайвонот дунёсига та‘сири
11.6. Ҳайвонот дунёсидан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тадбирлари
Aдабиётлар:1, 2, 3, 4, 6, 7, 13, 46,48
Таянч иборалар: биосфера, фотосинтез, фитоген, зооген
11.1. Ўсимликлар табиатда модда алмашинувидаги
ва инсон ҳаётидаги роли
Ўсимликлар дунёси-Ердаги ҳаёт манбаи. Ўсимликлар биосферанинг асосий компонентларидан бўлиб табиий ресурслар орасида асосий ўрнини эгаллайди. Инсонларнинг, ҳайвонларнинг, микроорганизмларнинг мавжудлигини ҳавони кислород билан та‘минловчи ўсимлик қопламисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Ўсимлик олами ерда моддаларнинг айланма ҳаракатида, инсонни озиқ овқат, саноатни хом ашё билан та‘минлашда, кишилар соғлиғини сақлашда ва бошқаларда беқиёс катта аҳамиятга эга.
Ўсимликларнинг сайёрамизда 500 мингдан ортиқ турлари мавжуддир. Ўсимликларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятига кўра бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин.
Ўсимликларнинг табиатдаги модда алмашинувидаги роли ниҳоятда катта бўлиб, бу жараён биринчи навбатда, яшил ўсимликларнинг фотосинтези орқали амалга ошади.
Фотосинтез жараёнида ўсимликлар хлорофиллар воситаси билан қуёш нури, сувда ериган минераллар ва атмосфера карбонат ангидридидан органик бирикмаларни синтез қилади.
Фотосинтез вақтида сув парчаланиб, унинг таркибидаги кислород атмосферага ўтади. Фотосинтез натижасида барча ҳосил бўлган углеводлар ва бошқа органик моддалар ўсимлик танаси ва илдизларга силжиб, муракааб реакцияларга киришади ҳамда оқсиллар, ёғлар, алкалоидлар, витаминлар ва бошқаларни вужудга келтиради.
Фотосинтез ер юзасининг қарийиб ҳамма жойида бўлади. Ҳар йили қуруқлик ва океан ўсимликлари 5(1010т углеродни ўзлаштиради, 1,3(1011т. сувни парчалайди, 1,2(1011 т молекуляр кислородни ажратиб, атмосферага чиқаради.
Ўсимликлар фотосинтез жараёни натижасида ҳаводан карбонат ангидрид газини ютиб, кислород чиқаради ва йилига 200 млрд.т.дан ортиқ органик маҳсулотлар яратади.
Шундай қилиб яшил ўсимликлар фотосинтез жараёни туфайли бирламчи биологик маҳсулотни, кислородни етказиб беради ва шу билан Ерда ҳаётнинг мавжудлигини, унинг ривожланиб туришини та‘минлайди.
Ўсимликлар айрим фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлишида ва тўпроқ қопламининг таркиб топишида қатнашади. Кўпчилик дори-дармонлар ўсимликлардан олинади. Ўсимликлар ер устидан оқар сувлар ва ер ости сувлари режимига та‘сир кўрсатади. Тўпроқни шамол, сув ерозиясидан сақлайди.
Ўсимликларнинг рекроцион аҳамияти катта. Улар инсон учун эстетик завқ манбаидир. Ўсимликлар тикланадиган табиий ресурслар категориясига киради. Лекин ўсимлик ресурсларидан фойдаланишда уларнинг экологик шароитини, йиллик ҳосилдорлик ҳусусиятини ҳисобга олиб еҳтиётлик билан иш кўриш керак. Ўсимлик қатламининг қискариши табиатдаги мавжуд мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Оқибатда табиатда модда алмашиниши ўзгаради, бу эса инсон ҳаёти учун салбий та‘сир кўрсатиши мумкин.
11.2.Инсоннинг ўсимликларга та‘сири.
Инсон ўзининг хўжалик фаолиятида ўсимликларга икки хил ижобий ва салбий та‘сир кўрсатади. Ижобий та‘сирга катта майдонларда маданий ўсимликлар ўстириб, кўп миқдорда ҳосил ва яшил масса етиштириш ва шу билан фотосинтезни кучайтириш киради. Суғориладиган ерларда юқори агротехникага асосланган деҳқончиликда яшил масса миқдори табиий ўсмликлардагидан юқори бўлади.
Яшил массаларнинг умумий миқдори ботқоқликларни қуритиш, тўпроқ шўрини ювиш, қурғоқчил ерларни суғориш, яйловлардан фойдаланишни тартибга солиш, ўрмонлар майдонини кенгайтириш, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш натижасида ҳам ортиб боради.
Селекционерлар ҳам маданий ўсимликларнинг ҳосилдор турларини яратиш, декоратив ўсимликлар ҳосил қилиш билан ўсимликлар дунёсига ижобий та‘сир кўрсатмоқда.
Салбий та‘сирга сув омборлари қуриш, фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш, турли қурилишлар оқибатида бевосита йўқ қилиниши, ёндириб юборилиши киради. Бундан ташқари турлиқкурилишлар натижасида ер ости, ер устидаги сувлар режими ўзгариб, ўсимликларга зарар қилиши мумкин.
Инсоннинг салбий та‘сири натижасида планетамиз ўсимлик қоплами анча қискарган, айрим давлатларда бу жараён ҳали ҳам давом етмоқда. Ҳозирги вақтда ўсимлик ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни тиклаш муҳим вазифалардан бўлиб қолди. Планетамиз ўсимлик ресурслари орасида табиат ва инсон ҳаётида ўрмонлар жуда муҳим рол ўйнайди.
Инсоннинг салбий та‘сири оқибатида охирги ўн минг йил ичида сайёрамиздаги ўрмонларнинг 2/3 қисми йўқ қилинган, кўплаб қимматли ўсимлик турлари юқолиб кетган. Янги ерларни ўзлаштириш, атроф муҳитнинг ифлосланиши оқибатида кўпгина ўнлаб ўсимлик турлари юқолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ўзига хос ўсимлик дунёсига эга. Сўнги йилларда инсонларнинг хўжалик фаолияти натижасида Ўзбекистонда мавжуд 4000 дан ортиқ ўсимлик турларининг 10-12% муҳофаза талаб ҳолга келди. Чекланган ўрмон ресурсларини қайта тиклаш ишлари талабга жавоб бермайди.
Ҳозирги тараққиёт даврида ўсимликлардан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун илмий асосланган тадбирлар амалга оширилиши лозим.
Республика Табиатни муҳофаза қилиш давлат қумитасининг ма‘лумотига кўра мамлакатимизда ўрмонли ерлар майдони 3651 минг га бўлиб, унинг 1788 минг га майдони дарахтзорлар билан қопланган. Ўрмонли ҳудуднинг 3103 минг га қумли, 492 минг га тоғли ўрмонлардир, қайинли ўрмонлар 31 минг ва дарё-водийлари ўрмонлари эса 23 минг га майдонни ташкил қилади.
11.3. Ўсимликлардан самарали фойдаланиш.
Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилиш керак.
Ўсимликлар дунёёсидан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоидаларига тўла амал қилиш
Ўсимликларнинг географик жойлашишини илмий асосда ўрганиш ва муҳофаза қилиш;
Ўрмон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш;
Ўсимликлар дунёсини ёнғиндан асраш
яйлов ва ўтлоқлардан тўғри фойдаланиш;
мевали ва доривор ўсимликлардан самарали фойдаланиш;
ўсимликларни касалланишидан муҳофаза қилиш;
11.4. Ҳайвонларнинг табиатда модда айланиб юришидаги
ва инсон ҳаётидаги роли
Биосферанинг асосий қисми ҳисобланган ҳайвонот дунёси ўсимликлар, қуёш нури, та‘сирида ҳосил қилган органик моддалар ва бир-бирлари билан озиқланиб моддаларнинг биологик айланиб юришида ва умуман, ерда модда айланишида муҳим рол ўйнайди.
Ҳайвонларнинг табиатда моддалар ва энергиянинг биологик айланиб юришидаги ролига келганда шуни айтиш мумкинки, ҳайвонлар ландшафтда ўсимликлар органик моддаларини бирданига охирги маҳсулотига парчалашга қодир эмас.
Ҳайвонлар ҳаёти ўсимликларга боғлиқ бўлгани ҳолда, ўз навбатида ўсимликларга катта та‘сир кўрсатади. Ўсимликлар орқали эса тўпроқ типи, таркиби, структурасининг ташкил топишида катта рол ўйнайди.
Масалан, тўпроқларнинг ва уларнинг ҳосилдорлик даражасининг таркиб топиши ма‘лум даражада ҳайвонларнинг (ёмғир чувалчанги, чумоли, термитлар, умуртқали ер қазувчилар ва бошқалар) фаолияти билан боғлиқдир.
Ҳайвонлар кўпгина ўсимликларнинг ривожланишида, шунингдек ўсимликлар турларининг таркиб топишида катта рол ўйнайди.
Масалан, кўпчилик ўсимликлар фақат ҳашоратлар орқали чангланади. Ҳайвонлар биомассаси тирик мавжудотлар биомассасининг 2% ни ташкил қилишига қарамасдан улар биосферадаги модда алмашинуви ва турли жараёнларда муҳим рол ўйнади. Биосферадаги аниқланган ҳайвон турларининг сони 1,5 млн.дан ошади.
Ҳайвонларнинг 1 млн.дан ошиқ тури ҳашоратларга тўғри келади. Ҳайвонот олами инсон ҳаётида ҳам катта рол ўйнайди. Ҳайвонларнинг инсон ҳаётидаги енг катта аҳамияти иқтисодий хўжалик аҳамиятидир. Кишилар ўзларига керак бўлган жуда кўп хом ашё ва озиқ оват маҳсулотларини ҳайвонлардан олади. Бундан ташқари ёввойи ҳайвонлар хонаки ҳайвонлар учун, уларнинг зотини-яхшилаш ва янги зотлар етиштиришда манба ҳисобланади. Жуда кўп дори дармонлар ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотларидан олинади.
11.5. Инсоннинг ҳайвонот дунёсига та‘сири.
Планетамиз биосфераси учун унинг еволюцияси жараёнида пайдо бўлган ҳамма биологик турлар зарур ва фойдалидир. Биосферанинг узоқ давом етган тарихи жараёнида қандай ҳайвон турлари таркиб топган бўлса юқотиб юборилмаслиги керак. Яқин вақтларга қадар ҳайвонларни фойдали ва зарарли ҳайвонларга бўлиш кенг тарқалган эди. Бу фикрнинг бутунлай нотўғрилигини кейинги тадқиқотлар бутунлай тасдиқлади.
Ҳайвонот олами тикланадиган табиий ресурсларга кириб, қулай шароитда тикланиши ҳусусиятига эга. Лекин қириб тугатилган ҳайвон турларини тиклаш мумкин эмас.
Ҳайвонлар турларининг таркиби ва сони илгари замонлардан буён ҳар хил сабабларга кўра ўзгариб келмоқда. Табиий шароитнинг ўзгариши та‘сири остида айрим турларнинг қирилиб кетиши ва тарқалишининг қисқариши содир бўлган. Лекин табиий ўзгариш узоқ давом етадиган жараён бўлиб жуда секин боради. Бундай ўзгаришнинг хавфи катта эмас.
Aммо инсон та‘сирида турлар сонининг ўзгариши ва бутунлай юқолиши анча тез рўй беради. Инсоннинг ҳайвонот дунёсига бевосита та‘сири асосан гўшт, мўйна, ёғ ва бошқа маҳсулотлар олиш учун ҳайвонларни ов қилишдан иборат.
Инсон Европада бундан 100 минг йил олдин ўрмон фили, ўрмон коркидони, бироз кейинроқ, йирик буғилар, жунли каркидон малионтлар билан озиқланувич ғор арслони, ғор айиғи ва бошқаларнинг юқолишига сабаб бўлди.
Ер шарида инсон учун зарарли бўлган йиртқичлар, турли касаллик тарқатувчи ҳайвонлар, екинларнинг зараркунандалардан ҳам мавжуддир. Инсоннинг бевосита та‘сири натижасида охирги 200 йил ичида 300 дан ортиқ сув емизувчилар ва қушлар турлар юқ қилинди. Ўрмонларнинг кесилиши, ерларнинг ўзлаштирилиши, ҳаёт муҳитнинг ифлосланиши орқали инсон катта миқёсда ҳайвонот дунёсига билвосита та‘сир кўрсатди.
Ўзбекистон фаунаси 682 тур умуртқали ҳайвонлар ва 32484 тур умуртқасиз ҳайвонлар турларидан иборат.
Ҳали тўла ўрганилмаган умуртқасиз ҳайвонлар ичида муҳофазага муҳтожлари ажратилмаган. 1983 е‘лон қилинган Ўзбекистон Қизил китобига умуртқали ҳайвонларнинг 63 тури киритилган бўлиб, балиқлар-5 тур, қушлар 31 тур. Сут емизувчилар-22 тур, судралиб юрувчилар 5 турдан иборатдир. Ўзбекистонда туроқ ёълбарси, қизил бўри, гепард, ёъл-ёъл гиена каби турлар қирилиб кетган. Устюрт қўйи, Ўрама шоҳли ечки, қор барси, бухоро буғуси ва бошқа айрим турлар юқолиш арафасида.
Орол денгизининг қуриш, дарёлар сувининг ифлосланиши ва сув омборларининг қурилиши кўплаб қимматли балиқ турларининг юқолишига олиб келди. Ўзбекистонда ҳар йили 10 минглаб турли ҳайвонлар ов қилинади. Рухсациз ов қилиш айрим ноёб ҳайвон турларининг юқолишига олиб келмоқда.
Муҳитнинг ифлосланиши ҳам ҳайвонлар ҳаётига салбий та‘сир кўрсатади.
Сув ҳавзаларининг ифлосланиши балиқлардан бошқа сув каламуши, сувсар ҳамда сув қушларининг камайишига олиб келади.
11.6. Ҳайвонот дунёсидан самарали фойдаланиш
ва муҳофаза қилиш тадбирлари.
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича йил сайин турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Масалан, қирилиб кетаётган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш “Қизил китоб”да ҳайвон турлари 5 та категорияга бўлинади:
Юқолиб бораётган турлар-уларни сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш лозим.
Камайиб бораётган турлар. Буларни сақлаб қолиш учун уларни миқдор етарли, елкин тез ва тўхтовсиз камайиб бормоқда.
Ноёб нодир турлар. Булар ҳам қолган бўлса ҳам ҳозирча қирилиб кетиш хавфи йўқ, лекин улар миқдор анча кам ёки жуда чэгараланган ҳудудда учрайди. Aгар сақлаб қолиш учун махсус чоралар кўрилмаса улар тез орада юқолиб кетиши мумкин.
Ноаниқ турлар. Уларнинг биологияси ва сони ҳақида етарли ма‘лумотлар бўлмаганлиги сабабли сонини тўғри аниқлаш имкони йўқ?
Тегишли чора тадбирлар кўрилганлиги туфайли қайта тикланган турлар.
Мамлакатимизда ҳайвонларни муҳофаза қилиш икки йўналишда олиб борилади.
Қўриқхоналарда сақлаш ва кўупайтириш
Фойдаланиш жараёнида муҳофаза қилиш
Кўпгина турлар фақат нисбатан турғун бўлган табиий шароитда яшаши мумкин. Бундай ҳайвонлар фақат чекланган миқдорда қўриқхоналарда сақланиши мумкин.
Ҳайвонларни улардан фойдаланиш жараёнда муҳофаза қилиш муҳофаза қилишнинг асосий шаклидир.
Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш дэганда асосан, улардан ҳар хил маҳсулотлар олиш тушунилади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ўсимликларнинг ҳаёт учун аҳамияти қандай?
2. Планетамизда ўсимликларнинг қанча тури бор?
3. Ўсимликларнинг модда алмашинувидаги аҳамиятини айтинг?
4. Фотосинтез жараёнини тушунтиринг?
5. Ўсимликларнинг фойдали қазилмалар таркиб топишидаги аҳамияти нимада?
6. Ўсимликлар қандай табиий ресурсга киради?
7. Инсоннинг ўсимликларга та‘сирини тушунтиринг?
8. Республикамиз ўсимликлар дунёсини изоҳланг?
9. Республикамиздаги ўрмон ресурсларини айтиб беринг?
10.Ўсимликларни муҳофаза қилиш тадбирларини тушунтиринг?
11.Ҳайвонот дунёсининг табиатдаги аҳамияти нимада?
12.Ҳайвонларнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини тушунтиринг?
13.Инсонларни ҳайвонот дунёсига та‘сири қандай шаклларда намоён бўлади?
14.Ўзбекистон ҳайвонот дунёси ҳақида нималарни биласиз?
15.Ўзбекистон фаунаси қандай ҳайвонлардан тузилган?
16.Ўзбекистон Қизил китобига қандай ҳайвонлар киритилган?
17.Ҳайвонот дунёсига бевосита та‘сир нима?
18.Ҳайвонот дунёсига билвосита та‘сир нима?
19.Қизил китобда ҳайвонот дунёси қандай категорияларга бўлинган?
12-маъруза. ГЕОГРАФИК МУҲИТНИ РАДИОАКТИВ МОДДАЛАР ВА
ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР БИЛАН ИФЛОСЛАНИШИ
Режа:
12.1. Атмосферанинг радиоактив ифлосланиш манбалари.
12.2. Радиоактив нурланишлар ва унинг инсон организмига таъсири.
12.3. Радиоактив нурланишларни аниқлаш усуллари
12.4. Нурланишларни ўлчаш асбоблари
12.5. Ўзбекистон Республикасида радиоактив ифлосланиш манбалари
Адабиётлар: 1, 2, 6, 11, 43, 32, 24.
Таянч иборалар: нурланишлар, электромагнит, ионли, рентген, ультрабинафша, инфрақизил, табиий нурланиш, техноген, частота, нурланиш дозаси, ионизацион, фотографик, синтиляцион, кристалларнинг ўтказувчанлиги, дозиметрик ва радиацион разведка.
12.1. Атмосферанинг радиоактив ифлосланиш манбалари
ХIХ аср охирларига келиб, асосан рентген нурлари кашф этилгач, инсоният ионли нурланишларнинг салбий таъсирига тўқнаш келди. 1985 йил Рентгеннинг ёрдамчиси рентген нурлари таъсирида қўлини куйдирди. Кейинчалик А.Беккерел радий солинган намунани ён кистасида солиб нурланди. Мария Кюри ташқи ва ички нурланиш туфайли ҳалок бўлди (унинг мурдаси ҳозиргача радиоактив хавфли ҳисобланади). ХХ аср охирларига келиб ионли нурланишлар жуда кучли салбий таъсирга эга эканлиги аниқланди ва радиацион ҳимоя бўйича Халқаро Комиссия тузилди ва радиоактив моддалар билан ишлаш қоидалари ишлаб чиқилди, радиоактивликдан ҳимояланиш тадбирлари тузилди. 1955 йил БМТ Бош Ассамблеясида атом радиациясининг манбасига боғлиқ бўлмаган ҳолда инсон ва атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш билан шуғулланувчи илмий комитетга асос солинди.
Ионли нурланишларни атроф-муҳит билан ўзаро таъсири қарама-қарши зарядларни ҳосил бўлишига олиб келади.
Ионли нурланишлар қуйидаги кўринишларда бўлади:
Электромагнит қисм:
- рентган нурлари
- нурланишлар
Корпускуляр қисм:
- нурлар-И (гелий ядроси);
- нурлар- И (электронлар).
- нейтронлар
Ионли нурлар 2 хил: ўтувчанлик (бирор материал ёки модда орқали ўтиш хусусияти) ва ионлаш хусусиятлари билан характерланади.
Ионли нурланишлар ўлчов бирлиги – Рентген (Р). Инсон учун ўлимга олиб келувчи миқдори – 500-600 Р. Тўлиқ иш кунида нурланишнинг рухсат этилган миқдори – 0,5Р. Ионли нурланишлар ичида энг хавфлиси (гамма) нурланиш ҳисобланади.
Нурланиш фаоллиги ўлчов бирликлари:
1 Беккерел (Бк) – бир секундда ядронинг 1 марта тушиши;
Кюри (ки) – муҳитни радионуклидлар билан ифлосланганлигини баҳолаш учун ишлатилади. 1 Ки =3,7 1010 БкА.
Нурланишнинг экспозицион дозаси - нурланишнинг ионлаш қобилияти билан характерланади.
Эквивалент доза - ионли нурларнинг тирик тўқималарга таъсири билан характерланади. Ўлчов бирлиги – Зиверт (Зв). 1 Зв=100Бэр.
Бэр- Рентгеннинг биологик эквиваленти.
12.2. Радиоактив нурланишлар ва унинг инсон организмига таъсири
Ионли нурланишларнинг биологик таъсири.
Ташқи нурланиш – организмдан ташқарида юзага келадиган нурланиш манбалари таъсири.
Ички нурланиш – организм ичидаги нурланиш манбалари таъсири. Ички нурланишда корпускуляр нурланиш хавфли ҳисобланади. Ташқи нурланиш учун тери қатлами табиий ҳимоя қобиғи ҳисобланади. Инсон организмида сувнинг ионлашув жараёни биологик таъсирга олиб келади. Бунда ОН ионлари ҳосил бўлади ва у гидроксиль гуруҳга кириб, оксидланиш жараёнини тезлатади, биохимик реакцияларни бузилишига ва оқибатда:
Ø қон томирлари функциясини бузилишига;
Ø қоннинг қуйилиш (ивиш) меъёрини бузилишига;
Ø қон томирларини заифлашиши ва мўртлашувига;
Ø ошқозон-ичак фаолиятини ёмонлашувига;
Ø иммунитетнинг камайишига;
Ø организмнинг умумий ишдан чиқиши (силласи қуриб, озиб-тўзиб, ҳолсиз бўлиш ҳолатларини юзага келиши)га олиб келади.
Нурланишнинг 2 хил таъсири кузатилади: нурланиш таъсирининг бошланиш даври ва кучли таъсир.
Нурланиш таъсирининг бошланиш даври –нурланишнинг биологик таъсири бўлиб, нурланиш таъсирида инсон соғлигида салбий ўзгаришлар содир бўла бошлайди, таъсирнинг кучайиши эса дозага боғлиқ ҳолда ўзгаради.
1. Ўткир зарарланиш- қисқа вақт давомида катта дозадаги нурланиш таъсирида ўткир нур касаллигини келтириб чиқаради.
1 - даври – бирламчи реакция: ҳароратнинг кўтарилиши, пульснинг тезлашиши, қайд қилиш, бош айланиши, ланжлик, лоҳаслик ҳолатлари кузатилади.
2 - даври - яширин даври.
3 – даври – касалликни кучайиши (қайд қилиш, қон кетиши ва б.)
4 – даври – ё соғаяди, ёки ўлим билан тугайди.
0,8 – 1.2 Зв; 80 – 120Р – нур касаллигининг дастлабки белгилари юзага келади, инсон ўз кучи билан тузалади.
2,7- 3 Зв; 270 – 300 Р –нур касаллигининг кучли белгилари ҳосил бўлади ( 50% ўлим билан тугайди).
5,5- 7 Зв - даволаб бўлмайди, барча ҳолатлар ўлим билан тугайди.
2. Хроник нур касаллиги – врач-рентгенологларнинг касбий касаллиги
Ультрабинафша нурланиш (УБ) 380 дан 1 нм гача тўлқин оралиғида юзага келади. Унинг манбаларига қуёш радиацияси, плазмали пайвандлаш ишлари, чўғланма ва газразрядли чироқлар, лазер ва электргаз пайванд қурилмалари киради.
Ультрабинафша нурлар инсон организми учун маълум даражада зарур ҳисобланади. Лекин ушбу нурларнинг рухсат этилган миқдор даражасидан ошиб кетиши турли хил касалликларга олиб келади. УБ нурларнинг салбий таъсирини бошланиши тери қизариб, қичишиши, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгилар билан кузатилади.
Ультрабинафша нурлардан тиббиётда ва айрим технологик жараёнлар самарадорлигини оширишда ҳам қўлланилади. Тўлқин узунлиги 320-380 нм оралиғидаги УБ нурлардан тери касалликларини профилактика қилишда, 160-254 нм даги нурлардан тупроқ ва сувни зарарсизлантиришда, иш хоналарини зарарли бактериялар ва микроблардан тозалашда фойдаланилади.
Ультрабинафша нурларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланишда ҳимоя экранлари, пардалар, кабиналар, масофадан бошқариш воситалари ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланилади.
Инфрақизил нурланишлар (иссиқлик радиацияси)га 1 мм дан 780 нм тўлқин оралиғида юзага келади. Унинг манбалари – қуёш, эритилган металл, электр ёйи, олов, ускуна ва жиҳозларнинг қизиган юзалари, чўғланма чироқлар ва б.
Инфрақизил нурлар тери тўқималари орқали ўтиб, тананинг иссиқлик ростлашувига салбий таъсир этади. Узоқ вақт ИҚ нурлар таъсирида бўлиш терининг қизаришига, куйишига, кўз тўр пардасининг шикастланишига, тана ҳароратининг кўтарилишига олиб келади. Ёзнинг иссиқ ойларида офтоб уриши ҳоллари ҳам учрайди.
УБ ва ИҚ нурлардан ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситаларига махсус кийимлар, қўлқоп, кўзойнак, пойабзал, ҳимояловчи каскалар киради.
12.3. Радиоактив нурланишларни аниқлаш усуллари
Радиоактив нурланишларни аниқлаш ва ўлчаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади
Ионизацион усул. Газли муҳитда радиоактив нурлар таъсирида нурланишгача бўлган электрон нейтрал молекулалар ва атомларнинг ионлашуви юзага келади. Электр майдони таъсирида ионлашган газли муҳитда зарядланган заррачаларнинг йўналтирилган ҳаракати вужудга келади. Ионлашган ток миқдорини ўлчаб, радиоактив нурланиш интенсивлиги ҳақида хулоса қилинади.
Фотографик усул. Радиоактив нурланиш таъсирида бромли кумуш молекулаларини
парчаланишига асосланган.
Ўлчаш оралиғи 0-10Рентген.
Афзаллиги – ҳужжатлашганлиги.
Камчилиги – жараённинг мураккаблиги.
Кимёвий усул. Айрим моддаларнинг молекулаларини радиоактив нурлар таъсирида парчаланиб, янги кимёвий бирикмалар ҳосил қилиш хусусиятига асосланган.
Афзаллиги:
- тирик тўқималарнинг ютувчанлик хусусиятига яқин муҳит ҳосил қилиш имконияти;
- радиациянинг юқори даражасида ҳам ўлчаш мумкин.
Камчилиги:
- кичик сезгирлик қобилияти;
- катта ўлчаш хатолиги.
Синтилляцион усул. Айрим моддаларни, масалан олтингугуртли рух кумуш билан, иодли натрий таллий билан радиоактив нурлар таъсирида ёруғлик кўринишидаги фотонлар чиқаради. Натижада юзага келадиган ёруғлик портлаши (сцинтилляция) қайд қилинади.
Афзаллиги:
- юқори аниқлик;
- қайд этиш самарадорлиги;
- ўлчаш оралиғининг катталиги
Камчилиги:
- вақтга боғлиқ ҳолда хусусиятини ўзгариши.
Кристалларни ўтказувчанлигини ўзгаришига асосланган усул. Радиоактив нурлар таъсирида айрим диэлектриклар ярим ўтказгич, айримлари эса ўтказгичга айланади.
ZnS, S, олмос, Ge
Афзаллиги:
-юқори катталикда ток олиш мумкин;
- қайд қилишнинг самаралилиги;
- ўлчов оралиғини катталиги.
Камчилиги:
- катта инерцияли;
- вақт ўтиши билан сезгирлиги ўзгаради;
- ўлчаш натижаларини ионловчи заррачалар энергиясига боғлиқлиги.
12.4. Нурланишларни ўлчаш асбоблари
Радиацион разведка ва дозиметрик назорат асбобларининг вазифалари:
µ замонавий хабар бериш мақсадида радиоактив зарарланишни аниқлаш;
µ зарарланган ҳудудда одамлар бўлишининг рухсат этилган вақтини, зарарланган
ҳудуд чэгарасини ва ундан айланиб ўтиш йўлларини аниқлаш мақсадида радиоактивлик даражасини аниқлаш;
µ турли хил юзаларни дезактивация қилиш ёки санитар ишлов бериш мақсадида
зарарланганлик даражасини ўлчаш;
µ озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини истеъмолга яроқлилигини аниқлаш мақсадида радиоактив зарарланганлик даражасини аниқлаш;
µ одамларнинг меҳнатга қобилиятини аниқлаш, фаолият режимини тузиш мақсадида
нурланиш дозасини ўлчаш.
Нурланишни ўлчаш асбоблари қуйидаги 3 турга бўлинади
Ø индикатор сигнализаторлар;
Ø доза қувватини ўлчагичлар;
Ø шахсий нурланиш дозасини ўлчаш асбоблари.
1.Радиоактивлик индикатор сигнализаторлари –радиоактив зарарланишни доимий кузатиб бориш ва радиоактив зарарланиш тўғрисида хабар бериш мақсадида ишлатилади. Индикатор сифатида ИМД-21С асбобидан фойдаланилади. Ушбу асбоб ёруғлик ва товуш сигнализаторига эга ҳамда радиоактив зарарланиш дозаси қувватининг соний миқдорини (1,5,10, 50, 100 Р/с) кўрсатади.
2. Доза қувватини ўлчаш асбоблари:
ДП-2, ДП-35 рентгенметрлари – асосий радиоактив разведка асбоби ҳисобланиб, жойнинг гамма-радиация даражасини ўлчаш учун ишлатилади
ДП-5Б, ДП-5В, ИМД-5 радиометр-рентгенметрлари - кенг диапазонли комбинациялашган асбоб ҳисобланиб, жойнинг гамма-радиация даражасини ҳамда турли хил предмет (объект)лар юзаларининг радиоактив зарарланганлик даражасини аниқлайди. ДП-5В асбоби ўрнига ҳозирги кунда кўпроқ ИМД-5 асбобидан фойдаланилади. Ушбу асбобнинг ўлчаш оралиғи (диапазони) 0,05мРад/соат – 200 Рад/соат.
ДП-12 радиометри - турли хил предмет(объект)лар юзаларининг радиоактив зарарланганлик даражасини ўлчашда фойдаланилади.
ДП-100, ИМД-12 ҳисоблаш қурилмалари – сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, дон ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилларининг радиоактивлик даражасини аниқ ўлчаш учун қўлланилади.
Гамма-нурланиш манбаларини ҳаводан разведка қилиш мақсадида, 95% аниқликда ишловчи “Зефир-М” тизимидан фойдаланилади.
3. Шахсий нурланиш дозасини ўлчаш асбоблари.
Одамлар гуруҳи ёки алоҳида шахсни зарарланган ҳудудда бўлиши натижасида олган нурланиш дозасини аниқлаш учун ДП-22, ИД-1, ИД-11, ДП-70, ДП-70М асбоблари ишлатилади.
ДП-22В шахсий дозиметр комплекти. Нурланиш дозасини тўридан-тўғри кўрсатувчи ДКП-50А дозиметри ва ЗД-5 зарядлаш қурилмаси билан жиҳозланган. (ДП-22В комплектининг таркибига 50 та дозиметр киради). Нурланиш қуввати 0,5-200Р/соат бўлганда ўлчаш диапазони 2-50Р, ўз-ўзини зарядлаш - 4Р/кун.
ИД-1, ИД-11шахсий дозиметр комплекти. ИД-1 гамма- ва нейтрон нурларининг ютилган дозасини ўлчаш учун ишлатилади. 10 та шахсий дозиметр ва ЗД-6 зарядлаш қурилмасидан иборат. Ўлчаш оралиғи 10-500 рад. ИД-11 радиациядан зарарланганда бирламчи диагностика қилиш мақсадида инсонларнинг нурланиш дозасини ўлчашда фойдаланилади. Унинг комплектига 500 та шахсий дозиметр ва ИУ маркали ўлчаш қурилмалари киради. Ўлчаш оралиғи 10-1500 рад.
Ҳозирги вақтда ИД-1 комплектини ўрнига қуйидаги дозиметрлардан кенг фойдаланилмоқда:
µ “Ежик-1”- ҳарбий дозиметр, гамма нурланишлар ва тезкор электронларни қайд қилади, ўлчаш оралиғи 60-600 Рад.;
µ “Ежик-Н” –ягона гамма-нейтрон дозиметри, ўлчаш оралиғи 10-1500 Рад.
ИД-11 комплекти ўрнига янги “ЖНЕЦ” қурилмасидан ҳам фойдаланилади.
ДП-70, ДП-70М кимёвий гамма-нейтрон дозиметри. Инсонларни нурланиш таъсирида “нур касаллиги” билан касалланиш даражасини тиббий диагностика қилиш мақсадида нурланиш дозасини ўлчаш учун ишлатилади. ДКП-50Ага қўшимча сифатида берилади. Ўлчаш оралиғи -50-80 Р. ДП-70 гамма нурланиш дозасини, ДП-70М радиация таъсиридаги умумий дозани аниқлаш учун ишлатилади.
Нурланишларни ўлчаш асбоблари
12.5. Ўзбекистон Республикасида радиоактив ифлосланиш манбалари
Республикамизда радиоактив ифлосланиш айниқса катта хавф туғдирмокда. Мойлисув (Қирғизистон) дарёсининг қирғоқлари ёқасида 1944 йилдан то 1964 йилгача уран рудасини қайта ишлаш чиқиндилари кўмилган. Ҳозирги вақтда қолдиқлар сақланадиган 23 та жой мавжуд. Навоий вилоятидаги қолдиқлар сақланадиган жой ҳам экологик жиҳатдан хавфли ҳисобланади. Бу ердаги радиоактив қумни шамол учириш хавфи бор.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Электромагнит нурланишлар манбаларига нималар киради?
2. Нурланиш манбалари неча турга бўлинади?
3. Ионли нурланишларга қандай нурланишлар киради?
4. Нурланиш инсон организмига қандай таъсир этади ва қандай белгилар билан
намоён бўлади?
5. Нурланиш фаоллиги ўлчов бирликлари
6. Ультрабинафша ва инфрақизил нурлар манбалари, Ушбу нурларнинг инсон
организмига таъсири?
7. Нурланишларни аниқлаш усуллари?
8. Нурланишларни ўлчаш асбобларининг асосий вазифаси нималардан иборат?
9. Шахсий нурланиш дозасини ўлчаш асбобларига нималар киради?
10. ДП-22В шахсий дозиметр комплекти нималардан ташкил топган?
13-маъруза. Фан техника тараққиёти ва инсон саломатлиги
Режа:
13.1. Фан ва техника тараққиётининг экология таъсири.
13.2. Инсон-машина муҳит тизимининг ўзаро таъсири.
13.3. Муҳитнинг инсон омилига
Адабиётлар: 1, 3,7,22,36,43, 48
Таянч иборалар: антропоген омиллар, урбанизация, тизим, инсон-машина тизими, инсон-машина-муҳит тизими, заҳарли моддалар, аллергенлик, канцерогенлик, мутагенлик, тератогенлик, фиброгенлик
13.1. Фан ва техника тараққиётининг экология таъсири
Маълумки, инсон фаолияти «инсон-муҳит» ёки «инсон-машина-муҳит» тизимида амалга ошади. Бутизимнинг асосий элементларидан бири - «муҳит» бир неча кичик тизимлардан ташкил топган бўлиб, уларга «ишлаб чиқариш муҳити», «маиший муҳит», «иш жойи» ва бошқа шу кабиларни мисол келтириш мумкин. Инсон маълум бир муҳитда фаолият кўрсатар экан, у биринчи навбатда табиий хавфларга, кейин эса ўзининг фаолияти натижасида юзага келувчи сунъий хавфларга дуч келади. Шунга боғлик ҳолда инсоннинг ҳаётий фаолиятида таъсир этувчи хавфларни келиб чиқиш сабабига кўра табиий, сунъий ва аралаш хавф турларига ажратиш мумкин. Бу хавфларни ўзаро боғлиқлигини, келиб чиқиш сабабларини ҳамда бартараф этиш усулларини ўрганиш - ҳаёт фаолият хавфсизлигининг бош масалаларидан ҳисобланади.
Миллионлаб йиллар давомида юз берган эволюцион ва ижтимоий ривожланиш даврида инсонда хавфдан ҳимояланишнинг табиий тизими вужудга келган ва бу тизим маълум чекланишга эгадир.
Ҳаёт фаолият хавфсизлигиинсонни ҳаёт муҳитлари шароитида хавфдан ҳимоялашга қаратилган бўлсада, кўпчилик ҳолларда инсонни ўзи потенциаль хавфни туғдирувчи, ташувчи ҳисобланади. Масалан, инсон ўз ҳаёти давомида турли хил зарарли ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқаради ва ўзининг хато ҳаракати туфайли кўпгина бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Қисқа қилиб айтганда, инсон муҳитга таъсир этади, уни ўзгартиради, натижа эса оғир оқибатларга олиб келиши билан тугаши мумкин бўлади.
13.2. Инсон-машина муҳит тизимининг ўзаро таъсири
Шу сабабли, «инсон - муҳит» тизими хавфсиз фаолиятда бўлиши учун «инсон-машина-муҳит» тизимини ташкил этувчи барча элементларнинг кўрсаткичлари ўзаро мувофиқликда бўлиши талаб этилади. Агар бундай мувофиқлик («келишилувчанлик») бўлмаса қуйидаги кўринишдаги кўнгилсиз ҳодисалар юз бериш эҳтимоли туғилади:
1.Инсоннинг муҳитга таъсири натижасида экологик муаммолар ва экологик ҳалокат юз бериш хавфи туғилиши мумкин. .
2. Муҳитнинг ўз навбатида инсонга таъсири натижасида инсоннинг қобилияти сусаяди, умумий ва касб касалликлари кўпаяди, ҳалокатлар, ёнғинлар, портлашлар содир бўлади, ишлаб чикариш жароҳатлари юзага келади ва ҳ.к.
13.3. Муҳитнинг инсон омилига
Муҳитнинг инсонга таъсири турли хил зарарли чанглар, газлар, шовқин, титрашлар, нурланишлар каби зарарли омиллар орқали юзага келади. Жумладан, ишлаб чиқаришдаги кўпгина жараёнлар турли хил таркибдаги чанг ва газларни ажралиб чиқиши билан амалга ошади. Шу сабабли, соф тоза ҳаво деярли учрамайди ва ҳаво таркибида ҳамиша маълум миқдорда (1м3 тоза ҳаво таркибида 0,25 мг.дан 0,5 мг.гача) чанглар бўлади. Чанглар кўриниши ва таркибига боғлиқ ҳолда қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Ø органик;
Ø ноорганик (минерал);
Ø металл чанглари.
Йирик чанглар нафас олганда бурун бўшлиғида қолиб, ўпкага кирмайди. Майда чанглар эса (асосан, ўлчами 10 мкм.дан кичик бўлган чанглар) нафас орқали бурун бўшлиғидан ўтиб, ўпкага ўрнашади ва вақт ўтиши билан турли хил касалликларни келтириб чиқаради. Айниқса ўлчами 0,3 мкм.дан кичик чанглар қонга тушиши ҳам мумкин. Чанглар ўз заррачалари юзасида турли хил зарарли моддалар (мышьяк, бериллий, кадмий, никель, қўрғошин, хром, мис, асбест, ваннадий ва б.), билан боғланиб инсонни кучли заҳарланишига сабаб бўлади. Юқорида келтирилган чанг турлари ичида айниқса металл чанглари, жумладан қўрғошин чанглари инсон учун жуда хавфлидир. Қўрғошин чангларининг ҳаво таркибидаги жуда оз миқдори ҳам инсон соғлигига салбий таъсир этади. Масалан, 100 мл. қон таркибида 35 мг. қўрғошин бўлиши инсоннинг бош мияси функциясининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари қўрғошин қонда гемоглобин синтезининг бузилишига, мускул системаларини сусайишидан тортиб шал (паралиж) бўлишигача, жигар, буйрак ва мия фаолиятини бузилишига олиб келади. Ҳозирги вақтда жаҳон бўйича 3,3 млн. тонна қўрғошин ишлаб чиқарилмоқца. Фақатгина автомобиллардан чиқадиган газлар билан ҳавога ҳар йили 250 минг тонна қўрғошин чиқарилмокда. Американлик олимлар томонидан бундан 1600 йил олдин яшаган жанубий Америка туб аҳолисининг суяк скелети таркибидаги қўрғошин миқдори билан ҳозирги замондаги одамларнинг суяк скелетидаги қўрғошин микдори таққосланганда, бу миқдор ҳозирги замон одамларида 700-1200 марта кўп эканлиги аниқланган.[4]
Бундан ташқари қора металлургия, қурилиш метериалларини ишлаб чиқариш саноати, нефтни қайта ишлаш саноати, энергетика саноати ва қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш жараёнларида ажралиб чиқадиган турли хил органик ва ноорганик чанглар ҳам инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш даврида юзага келадиган турли хил заҳарли газлар ва кимёвий моддалар атмосфера ҳавосини бузилиши билан бир вақтда турли хил касалликларни жумладан, жигар касаллиги, рак касаллиги, турли хил юқумли ва аллергик касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлмокда.
Ишлаб чиқариш жараёнида юзага келаётган заҳарли ва зарарли моддалар масалан, оқинди сувлар, ахлатлар, ишланган газлар, радиоктив моддалар, биоцидлар ва бошқалар экосистемага келиб тушгач изсиз йўқолиб кетмайди. Уларнинг кичик концентрацияли микдори ҳам узоқ вақт таъсир этиши, инсонларни, ўсимликларни ва ҳайвонларни заҳарлаши мумкин. Айрим заҳарли моддалар озуқани тайерлаш ва истеъмол қилиш жараёнида занжирсимон усулда ҳам таъсир этиши мумкин. Масалан, заҳарли моддалар ўсимликдан чорва молларига, чорва маҳсулотлари (сут, гўшт) орқали инсонга таъсир этиб, турли хил касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ёки технологик жараёнларни амалга ошириш даврида ажралиб чиқадиган турли хил агрессив ва заҳарли кимёвий моддалар, жумладан, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган кимёвий ўғитлар, пестицидлар, тиббиётда ва дори-дармон тайёрлашда, атир-упа, атторлик молларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган моддалар ҳам инсон соғлигига катта зиён етказмоқда. Шу сабабли, ишлаб чиқаришга кимёнинг ҳозирги суратда кириб келиши инсоният олдига янги муаммоларни қўймоқда. Тўғри, кимё бизнинг хаётимизни енгиллатишга ва безашга катта ёрдам беради. Кимёвий моддалар ёрдамида ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини узоқ вақт сақлаш, қайта ишлаш, атир-упа, тиббий дори- дармонлар, уй-рузғор буюмлари ишлаб чиқариш мумкин. Ҳозирги вақтда 45 минг турга яқин кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда ва аҳолига сотилмокда, шунингдек жаҳон бўйича 300 млн. тоннага яқин органик моддалар ишлаб чиқарилиб, улар ёрдамида миллиондан ортиқ буюмлар тайёрланмокда. Лекин, ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ушбу кимёвий моддалар маълум миқдорда ҳаво, сув ва озиқ- овқатлар орқали инсон танасига ҳам келиб тушмоқдаки, бунинг натижасида турли хил юқумли касалликлар юзага келмокда.
Кимёвий моддалар ўзининг қуйидаги хусуиятлари билан инсон соғлигига ва наслига салбий таъсир этади:
µ заҳарлилик хусусияти;
µ аллергенлик (аллергик касалликларини келтириб чиқариш хусусияти);
µ канцерогенлик (рак касаллигини келтириб чиқариш хусусияти);
µ мутагенлик (наслга таъсир этиш хусусияти);
µ тератогенлик (чала ёки майиб-мажруҳ туғилишни юзага келтириш хусусияти);
µ фиброгенлик (танадаги тўқималар бирикмасининг ажралиши) хусусияи.
Бундай кимёвий моддаларга айниқса, оғир металлар (қўрғошин, кадмий, симоб), ноорганик газлар (олтингугурт икки оксиди, ис гази, азот оксиди, озон), кремний икки оксиди (ДЦТ, хлорли винил ва бошқалар) мисол бўлиши мумкин. Ушбу кимёвий моддалар алоҳида ҳолда ҳам, аралашма ҳолда ҳам инсон соғлиги учур жуда хавфли ҳисобланади. Кейинги йилларда рак касаллигининг кўпайиши, турли хил касалликларнинг янги турларини вужудга келиши асосан кимёнинг таъсиридандир. Германиялик олимларнинг кўрсатишича 1975 йилда рак билан касалланган 20 ёшгача бўлган эркаклар сони 1955 йилга нисбатан 3 баробарга кўпайган. Қишлоқ хўжалигида ҳар йили минглаб тонна ўғитларнинг ишлатилиши натижасида айрим заҳарли кимёвий моддаларни ўсимлик орқали инсон соғлигига таъсир этиши кузатилмоқда. Ҳозирги вақтда жаҳон бўйича 1,2 млн. тоннага яқин пестицидлар (биоцидлар) ишлаб чиқарилмоқда. Буларнинг ичида хлорли углеводород (ДДТ) ва фосфорнинг органик бирикмаси - Е-605 ўта заҳарли ҳисобланади. Масалан, ДДТ тупроқда 30 йилгача сақланиши ва ўзининг заҳарлилик хусусиятини йўқотмаслиги мумкин. Ҳозирги вақтда ДДТнинг маълум микдордаги концентрацияси молюскалар, балиқлар ва паррандалардан тортиб, шимолий ва болтиқ денгизи тюленлари ҳамда антрактида балиқлари ва паррандалари танасида ҳам топилмоқда. ДДТ инсон танасининг ёғ тўқималарида тўплана бориб, асаб тизимини, жигар, юрак ва жинсий аъзолар фаолиятини бузилишига, маълум концентрацияга етгач эса ўлимга олиб келиши мумкин.
Айрим хавфли ва заҳарли моддаларнинг маълум концентрацияси портлашга ёки ёнғинга хавфли ҳисобланади. Масалан, автомобил бензини хона ҳароратида 1м2 очиқ юзадан 400 г/соат тезлиқда буғланади. Бензин буғларининг ҳаво таркибидаги 0,76. . .5,03% даги концентрацияси эса портлашга олиб келиши мумкин. Шунингдек, агар ҳаво таркибида бензин буғлари миқцори 3-4 г/м3 бўлса, 2-3 минут ичида инсоннинг кўзидан ёш келиши, қаттиқ йўтал тутиши, юриш мувозанати бузилиши мумкин, бензиннинг ҳаво таркибидаги концентрацияси 30-40 г/м3 бўлганда эса, инсон 2-3 нафасдаёқ ҳушидаи кетади.
Юқорида келтирилган зарарли чанглар, газлар, агрессив ва заҳарли моддалардан ҳимояланиш биринчи навбатда иш жойи ҳавоси таркибини ўрганиш ва уни РЭМ талаблари бўйича мувофиқлаштиришни талаб этади. Шу сабабли, барча заҳарли ва зарарли моддаларнинг (750 дан ортиқ) чекланган рухсат этилган микдори (РЭМ) аниқпаниб, стандартлаштирилган ва улар устидан давлат назоратлари ўрнатилган. Давлат стандарта бўйича инсон соғлигига таъсир этувчи хавфли моддалар қуйидаги 4 синфга ажратилган:
µ 1-синф-фавқулодца хавфли моддалар, РЭМ< 0,1 мг/м;
µ 2-синф-юқори хавфлиликдаги моддалар, РЭМ=0,1...1,0мг/м3;
µ 3-синф-ўртача хавфлиликдаги модцалар, РЭМ=1,0...1,0мг/м3;
µ 4-синф- кам хавфлиликдаги модцалар, РЭМ> 10мг/м3.
Худди шунингдек ушбу заҳарли моддаларнинг ҳаво таркибидаги ўлимга олиб келувчи микдорлари:
Ø 1-синф учун 500 мг/м3:
Ø 2-синф учун 500-5000 мг/ м3:
Ø 3-синф учун 5001-50000 мг/м3:
Ø 4-синф учун 50000 мг/м3 дан юқори қилиб бслгилангап.
Лекин, бу моддаларнинг ҳаво орқали эмас, балки бошқа йўллар орқали (масалан, овқат орқали, улар билан бевосита мулоқот қилиш орқали) ошқозонга ёки терига таъсир этгандаги ўлимга олиб келувчи микдорлари бир неча ўн баробар кичикдир. Масалан, 1-синфдаги заҳарли моддаларнинг ошқозонга тушгандаги ўлимга олиб келувчи микдори 15 мг/кг.га тенгдир.
Иш жойлари ҳавосини соғломлаштиришца биринчи навбатца зарарли чанглар ва газларнинг манбалари, уларни юзага келишини камайтириш йўллари, ушбу зарарли газ ва чангларни иш жойи зонасига кириш сабаблари ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилаци. Агар ушбу зарарли моддаларни юзага келишини олдини олиш мумкин бўлмаса, у ҳолда ушбу газларни иш жойи зонасига кириш йўллари герметиклаштирилади, ҳамца иш жойларица шамоллатиш қурилмалари ўрнатилади. Юқорида кўрсатилган тадбирлар етарли даражада самарали бўлмаган ҳолларда эса шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ёки ишлаб чиқаришни тўлиқ автоматлаштириб, масофадан бошқариш системалари тадбиқ этиш тавсия этилаци.
Зарарли ва заҳарли моддалар ер юзи иқлимини, шунингдек:
Ø атмосферани,
Ø тропосферани (атмосферанинг пастки қатлами),
Ø стратосферани (ер юзидан 10-80 км узоқпикдаги қатлам),
Ø криосферани (ер юзининг музликлар ва қорликлар билан қопланган юзаси)
ҳам ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Маълумки ҳар қандай фаолият потенциал хавфга эга ҳисобланади. Шу сабабли айрим ривожланган давлатларда ишлаб чиқаришда хавфнинг мавжудлиги ва унинг таъсирица келиб чиқиши эҳтимол қилинган бахтсиз ҳоцисалар салмоғи қонун асосида кўрсатиб қўйилгандир (таваккалчилик-хавфга қарши боришнинг рухсат этилган концепцияси). Шунинг учун ишлаб чиқаришда бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш, биринчи навбатда оранизмларнинг ҳаётий фаолияти қонуниятларини, улар ҳаёти кечадиган муҳитга инсон омилининг таъсирини ўрганишни, тирик табиат қандай тузилган, қайси қонунлар асосида мавжуд ва ривожланади, инсон таъсирига қандай жавоб беради?- каби саволларга жавоб топишни талаб этади. Бу ўз навбатида ҳаётни ташкил этиш қонуниятларини, табиатга инсон таъсирини ва ундаги жараёнларни ўрганиш ҳамда биологик ва бошқа ресурслардан оқилона, илмий асосланган ҳолда фойдаланиш орқалигина амалга оширилиши мумкин.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Фан-техника тараққиётининг экологияга салбий таъсири нималарда акс этмоқда?
2. “Инсон-машина –муҳит” тизимининг ўзаро таъсири қандай?
3. “Инсон-муҳит” тизими ўртасидаги ўзаро боғланиш ва таъсирни қандай фан ўрганади?
4. “Иносн-машина” тизими қайси фаннинг асосий предмети ҳисобланади?
5. Зарарли чангларни инсон организмига таъсири қандай омилларга боғлиқ?
6. Зарарли моддалар неча синфга бўлинган?
7.Зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдори нима?
8. Кимё саноатининг экологияга таъсири қандай кечмоқда?
9. Заҳарли моддалар қандай хусусиятларга эга бўлиши мумкин?
10. Атмосфера қандай қатламлардан иборат?
14-маъруза. Ахборот коммуникация тизимлар ва атроф муҳит
Режа:
14.1. Ахборот коммуникация технологиялари (АКТ)ҳақида умумий
тушунчалар
14.2. Ахборот коммуникация тизим техник воситаларининг атроф муҳит ва
инсон саломатлигига таъсири
14.3. Зарарли нурланишлар, шовқин ва титрашни инсон саломатлигига
таъсири, улардан ҳимояланиш йўллари
Адабиётлар: 1, 4, 6. 41,43
Таянч иборалар: ахборот, ахборот технологияси, коммуникация, телекоммуникация, техник восита,ионли нурланиш, товуш, шовқин, акустик ифлосланиш
14.1. Ахборот коммуникация технологиялари (АКТ)ҳақида
умумий тушунчалар
Глобаллашув жараёнлари чуқурлашаётган ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ўсаётган паллада телекоммуникация саноатининг иқтисодиётнинг алоҳида соҳаси сифатида ривож топиши ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида АКТнинг қўлланишига доир масалалар устувор аҳамият касб этмоқда. Техник имкониятларнинг кенгайиши ва мазкур саноатнинг салоҳиятини амалиётда тўлақонли қўллаш миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини кучайтиришда муҳим рол ўйнайди ҳамда шу тарзда хусусий ва давлат тузилмаларнинг стратегик барқарорлигини таъминлайди.
ХХасрнинг охирги ўн йиллигида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) инсонлар ҳаёт тарзи ва жамият ривожига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири бўлиб қолди. Бугунги кунда кишилик жамиятида ахборот–коммуникация технологияларини жадал ривожланиши натижасида инсонлар ҳаётининг барча йўналишларида чуқур ўзгаришлар содир бўлмоқда. Ахборот–коммуникация технологиялари инсон ҳаётининг барча жабҳаларини, яъни иш фаолиятини ҳам, мулоқотини ҳам, маиший ва маданий соҳаларини ҳам қамраб олмоқда. Улар ҳар бир одамга ҳаёт кечириш даражасини ривожлантириш ва яхшилаш учун катта имкониятларни очиб бермоқда ҳамда инсонни ёлғизликдан чиқариб, жаҳон ахборот жамиятига қўшилишига имконият яратмоқда.
Республикамииз ҳукумати томонидан АКТга оид зарур меъёрий-ҳуқуқий база яратилиб, у 11 та ихтисослаштирилган (соҳавий) ва 6 та ўзаро боғланган қонунлар, Ўз.Р. Президентининг 3 та фармойиши, Ўз.Р. Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 40 дан ортиқ қарорлари ҳамда 600 та қонуности ҳужжатларни ўз ичига олган.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида сифатли фаолиятни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўз олдига қўйган мақсади иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ахборот технологияларини кенг кўламда қўллаш ва жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш учун қулай шароитларни яратишдан иборатдир.
14.2. Ахборот коммуникация тизим техник воситаларининг атроф муҳит ва инсон
саломатлигига таъсири
Замонавий ахборот коммуникация тизимларидан, жумладан ахборот ва компютер технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникациялар, Интернетни нафақат олий ўқув юртлари, коллеж, лицей, мактабларда балки ҳар бир оилада жорий этиш кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Айнан замонавий алоқа ва ахборот технологияларини кенг кўламда ривожлантириш мамлакатимиз ва жамиятимизнинг тараққиёт даражасини кўрсатадиган мезонлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ахборот –коммуникация технологиялари асосида ахборотни узатиш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, ахборот матнини ёзиш, қоғозга чиқариш, нусхаларини кўпайтириш каби жараёнлар бир қанча техник воситалар (замонавий компьютерлар, приентерлар, ксерокопиялар, мобиль алоқа воситалари, телевидение, радио ва б.) ёрдамида амалга оширилади. Албатта ахборот технологияларининг ривожланиши бир қанча қулайликлар ва имкониятлар яратсада, шу билан бир қаторда инсон ҳаёти ва соғлиги учун зарарли ва хавфли бўлган турли хил омилларни келтириб чиқаради.
Халқаро ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича мутлақо янги имкониятлар яратилаётган бир вақтда, ушбу тизимда ишлатиладиган техник воситалардан хавфсиз фойдаланишни ҳам билиш муҳим аҳамият касб этади.
Хавфли омиллар - турли хил жароҳатлар ва шикстланишларни келтириб чиқаради. Ахборот- коммуникация тизим техник воситаларидан фойдаланишдаги асосий хавфли омил-электр токи ҳисобланади. Шу сабабли, электр энергияси ёрдамида ишловчи ҳар қандай техник воситаларда ишловчилар электр хавфсизлиги қоидаларини мукаммал билишлари ва йўриқномалардан ўтган бўлишлари зарур.
Зарали омиллар – стандарт бўйича белгиланган меъёрдан ошгач вақт ўтиши билан турли хил касб касалликларини келтириб чиқаради. Ахборот-коммуникация тизим техник воситаларидан фойдаланишдаги асосий зарарли омилларга – турли хил нурланишлар (электромагнит, ультабинафша, инфрақизил, рентген нурлари ), шовқин, приентер ва ксерокопия ранг кукуни чанглари, тасвир элементларининг қимирлаши, кадрлар частотаси кабилар киради.
Ахборот коммуникация тизимлар техник воситаларининг асосий элементларидан бири - компютерни инсон соғлиги ва ҳаёти учун бутунлай хавфсиз деб айта олмаймиз. Компютер инсон меҳнатини енгиллаштириш, билим ва савиясини ошириш, халқаро ахборот маконига кириш ва маълумотлар олишига кенг имкониятлар яратади ва ўз ўрнида ундан нотўғри фойдаланиш оқибатида турли хил “эргономик” касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Масалан, 1992 йилларда АҚШда ишлаб чиқаришдаги касб касалликларининг 50 фоизини “эргономик” касалликлар ташкил этган ва бу бевосита мамлакатда компютерлаштириш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда юзага келган.
Компютерлардан фойдаланишда инсон соғлигига таъсир этувчи асосий хавфли ва зарарли омиллар таркибига электр токи, электромагнит, инфрақизил, ультрабинафша нурланишлар ва шовқин киради. Улар бевосита инсонга психофизиологик таъсир этади
Инфрақизил нурлар инсон танасининг қизишига, тана ҳароратининг ошишига, ультрабинафша нурлар эса тери ости тўқималарида биологик ўзгаришлар вужудга келишига, электромагнит нурланишлар марказий нерв тизими фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, юқори дозадаги нурланиш таъсирида “Нур касаллиги” келиб чиқиши, инсонда генетик ўзгаришлар содир бўлиши, пуштсизликка олиб келиши, она қорнидаги ҳомиланинг ривожига салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Нурланишнинг инсон соғлигига таъсирининг дастлабки кўринишлари камдармонлик, чарчаш, тез толиқиш, бош оғриғи, уйқу келиши, пульс ва қон босимининг камайиши, кейинчалик тана ҳароратининг кўтарилиши, қайд қилиш ҳолатларида билинади. Компютерларда юзага келадиган нурланишлардан ҳимояланишда биринчи навбатда монитор тўғри танланиши лозим. Ҳозирги кунда МPR-II, ТСО-92, ТСО-95 стандартлари орқали компютерларда юзага келадиган электрик ва магнит нурланишларга аниқ ва қаттиқ талаблар ўрнатилган
Частота диапозони |
МPR-II стандарти бўйича |
ТСО-92 стандарти бўйича |
Электрик майдон |
|
|
Ўта паст (“Сверхнизкие”) 5 Гц-2 кГц. |
25,5 В/м |
10В/м |
Паст (“Низкие”) 2кГц-400кГц |
2,5 В/м |
1В/м |
Магнит майдони |
250нТ |
200нТ |
Ўта паст (“Сверхнизкие”) 5 Гц-2 кГц. |
25нТ |
25нТ |
Паст (“Низкие”) 2кГц-400кГц |
|
|
Компютерлар билан ишлашда рухсат этилган шовқин- 50дБ, тасвир элементларининг титраши-0,1мм, позитив контрастда ишлашда кадрлар частотаси- 60Гц, матнни қайта ишлашда кадрлар частотаси-72Гц, рентген нурланишлари дозаси қуввати-0,03 мкР/с дан кам бўлиши талаб этилади. Барча монитор экранларига антистатик ишлов берилиши шарт.
Таъкидлаш жоизки, компютернинг инсонга таъсирини янада бир муҳим жиҳати, яъни инсон шахсияти, руҳий олами, руҳий хусусияти ва руҳий ҳолатига, айниқса ёшларимизнинг ахлоқий-тарбиявий ҳолатига таъсири қандайлигини баҳолаш ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
14.3. Зарарли нурланишлар, шовқин ва титрашни инсон саломатлигига таъсири, улардан ҳимояланиш йўллари
Компютерлардан фойдаланишда юзага келадиган хавфли ва зарарли омиллардан ҳимояланишда ушбу стандарт талабларини таъминлаш билан бир қаторда иш жойи эргономикасига ҳам катта эътибор қаратиш, жумладан иш жойининг ёритилганлиги, микроиқлими, санитар-гигеник талабларга жавоб бериши, компьютер столларининг ўлчами ва ўрнатилиши, турли хил ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, иш вақти ва дам олиш режимининг тўғри ташкил этилиши ҳам муҳим рол ўйнайди. Масалан, компютерларда 40-45 минут ишлагач 10-15 минут танаффус қилиш, танаффус вақтида асаб ва мускулларни бўшаштирувчи, тинчлантирувчи машқлар бажариш тавсия этилади.
Стол имкони борича катта бўлиши лозим. Бу асосий шартдир, чунки агар барча мосламаларни ўрнатиш учун жой камлик қилса, эргономика тўғрисида эсламаса ҳам бўлади. Столнинг баландлиги қорин ўртаси билан бир сатҳда бўлиши, оёқлар полда текис туриши, бўкса пол билан параллел бўлиши, гавда эса тик ҳолатда бўлиши керак.
Шунингдек, стол қанча оғир бўлса, шунча яхши. Стол қимирламай, маҳкам туриши керак, акс ҳолда титраш таъсир этиши мумкин. 2та столни тўғри бурчак остида бир-бирига ёнма-ён қилиб қўйиш яхши самара беради, бунда иккинчи стол сичқончадан бемалол фойдаланиши учун ўнг томонга қўйилади. Стол ва девор ўртаси очиқ бўлиши лозим.
Инсон организмига компьютер мосламаларининг мунтазам равишдаги электростатик потенциали ҳам зарар етказади. Электр майдонининг доимий таъсири остида организмда электрогипноз ҳолати рўй беради. Натижада бош оғриғи, ҳолдан тойиш, бош айланиши каби ҳолатлар вужудга келади. Синтетикадан тайёрланган матолар табиий мато ва бадан билан ишқалаганганида статик электр токини ҳосил қилади ва бу эса техника учун ҳам инсон учун ҳам зарарлидир. Бундан ҳимояланиш мақсадида полга табиий жундан тўқилган палос тўшаш тўшаш, ўзингиз эса табиий матодан тикилган кийим-кечакда бўлишингиз талаб этилади.
Гиподинамия – инсон организми (қон айланиш, нафас олиш, таомни ҳазм қилиш, таянч –ҳаракат аппарати) функциялари ҳаракат қилиш фаоллигининг чекланганлиги, мушаклар қисқариши кучининг пасайиши натижасида бузилишидир. Меҳнатни автоматлаштириш ва механизациялаштириш, коммуникация воситалари ролининг ўсиши туфайли гиподинамия кундан-кунга оммалашиб бормоқда. Бу муаммо бевосита компьютер билан боғлиқ эмас. Ўтирган ҳолда меҳнат қиладиган одамларнинг барчаси учун гиподинамияга чалиниш хавфи бор. Узоқ вақт ўтирганда гавданинг ҳар қандай ҳолати таянч-ҳаракат аппарати учун зарарли бўлиб, бундан ташқари ички аъзоларда ва капилларларда қоннинг тўхтаб қолишига олиб келади. Кўпроқ ревматик оғриқлар ва варикоз пайдо бўлади.
Бундай ҳолларнинг олдини олиш учун:
µ компьютер билан ишлаш вақтида тез-тез гавда ҳолатини ўзгартириб туринг;
µ мириқиб керишинг;
µ стол тагида оёқлар ҳолатини ўзгартириб туришни унутманг;
µ телефонни ўзингиздан узоқроқ жойга қўйинг;
µ мабодо кофе, чой ёки бошқа ичимлик ичмоқчи бўлсангиз, асло компьютер
олдида ичманг, бунинг учун қулай бўлган бошқа жойга ўтинг;
µ вақт-вақти билан туриб, шунчаки сайр қилишга эринманг;
µ иш вақтида дераза ойнаси ёнига келиб, кўчани томоша қилиб туришни одат
қилинг, бу ҳар томонлама фойдалидир.
µ компьютер билан ишлашдан аввал ва ундан кейин вақтингизни фаолликда
ўтказинг – сайр қилинг, спорт ўйинларини ўйнанг, рақсга тушинг, хуллас, истаганингизни қилинг, лекин ҳаракат қилинг!
Компьютер билан ишлаш давридаги ҳаракатсизликни серҳаракатлик билан алмаштиринг.
Бир хил ҳаракатларни бажарувчи мушаклар гуруҳи учун чарчаш зарарлидир. Чарчаш бўғин ва пайларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Компьютер сичқончаси ва клавиатура билан узоқ вақт бир хил ҳолатда ишлаш натижасида қўл пайлари тендовагинити айниқса кўп учрайди. “Тендовагинит” – (лотинчадан “тендо” – пай) пайларнинг яллиғланишидир ( кўпроқ қўл панжалари, билак, тизза). Зўриқиш, шикастланиш ва компьютер билан узоқ вақт мунтазам ишлаш натижасида бу касаллик ривожланиб боради. Белгилари: пайлар шишади, оғриқ пайдо бўлади.
Ø клавиатура албатта тирсакларингиздан пастроқда бўлиши керак;
Ø елка ва билаклар орасидаги бурчак 121 даражадан кам бўлмаслиги керак;
Ø узоқ вақт ишлаётганингизда кафтларингизнинг ички томонлари таянчга эга бўлиши керак;
Ø қўлларингиз пастга осилган ҳолда бўлиши мумкин эмас, курсининг қўл учун суянчиқларига қўйиб ўтиринг;
Ø бошингизни олдинга эгиб ўтиринг, дисплей экранини шундай жойлаштиринг-ки, сизнинг нигоҳингиз озгина пастроқда бўлсин;
Ø стул ёки курси суянчиғига суяниб ўтиринг.
Статистика маълумотларига кўра, 1981-йилда таянч-ҳаракат аппаратининг юқори қисми, яни қўл-панжа касалликлари касбий касалликлар умумий сонининг атиги 18% ни ташкил этган. Лекин 80-йиллар давомида, яъни компьютерлаштириш ғоят тез суръатларда ўсиб борган 10 йил ичида, бу касаллик 1989-йилда бутун касбий патология структурасининг 52 % ини ташкил этган. Бир неча минг алоқа ходимлари уюшмаси аъзоларининг саломатлигини ўрганиб бориш натижасида уларнинг 20% га яқини сурункали равишда касбий қўл-панжа касалликларидан азият чекишлари маълум бўлди. Aмерика Қўшма Шатларининг бир қатор компаниялари тендовагинит, лигаментит (карпал канал синдроми), шунингдек, қўлларнинг мунтазам равишда оғришигина эмас, балки меҳнат қобилиятини йўқотишгача олиб келадиган бошқа пайлар яллиғланиши касалликларига дучор бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида бир неча миллион доллар зарар кўрмоқда, бу компьютер билан ишлашда учрайдиган зарарли омиллардан биридир.
“Компьютер техникасининг асосий камчилиги- нур тарқатишдир. Нур тарқатишнинг каттагина қисми мониторга тўғри келади, чунки монитор ҳар томонга электромагнит ва электростатик майдон, экрандан эса ултрабинафша нурларини тарқатади. Компьютердан ташқари, лазерли принтер, нусха кўчириш аппаратлари, яъни ички қисми юқори кучланишга эга бўлган техникалардан ҳам нур тарқалади. Бундан ташқари, тонер-картриж ичидаги таркибида оғир металл бўлган кукун ҳам ғоят хавфлидир. Шунингдек, узоқ вақт компьютер олдида ишлаш кўз учун ниҳоятда зарарлидир.
Компьютер техникасидан таралаётган нур инсон организмига қандай зарар етказиши мумкин? Aвваламбор, марказий нерв систэмасига жуда катта зиён етказилади. Бунда айниқса болалар азият чекадилар. Киши тез-тез асабийлашадиган бўлиб қолади, диққатини бир жойга жамлаш қийин кечади, стрессларга берилиш даражаси ошади. Юрак- томир тизими ва юқори нафас олиш йўллари касалликлари вужудга келади, иммунитет пасайиб кетади.
Булардан ҳимояланиш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш талаб этилади::
µ монитордан 40-50 см масофада бўлинг;
µ сифатли ҳимояси бўлган яхши монитор сотиб олинг;
µ мониторингиздаги тасвир етарли даражада аниқ бўлсин;
µ тез-тез нам латта билан компьютерни артиб туринг, чунки чанг, айниқса монитордаги чанг нурни ўзида тўплаш қобилиятига эга;
µ ҳаво ионизаторларидан фойдаланинг.
Иш жойингизни ташкил этишга алоҳида аҳамият беринг: мониторгача бўлган масофа 40-50 смдан кам бўлмаслиги; 2та ишлаётган компьютер орасидаги масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги керак, акс ҳолда улардан чиқаётган магнит майдонлари бирлашиб, нур таратишни кучайтиради. Нур камроқ таралиши ва кўзларга таъсирини камайтириш учун монитордаги тасвир равшанлиги минимал даражада бўлиши керак. 45 дақиқа давомида компьютерда ишланг, 15 дақиқа дам олинг, хонани тез-тез шамоллатиб туринг.
Иш жойининг тўғри ёритилганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Экранга нурлар тушмаслиги учун ёруғлик чап томондан тушиши керак. Яхши мониторларда турли йўналишда нур таралишини камайтириш мақсадида экран усти ва корпус ичи ҳимоя қопламаси билан қопланади. Бундай мониторларда ТСО логотипи ва Ло радиатион ( паст нур таратилиши) дэган ёзувлар бўлади. ТСО ҳимояси стандартлари ўз классификасияга эга: 92-электромагнит нур таралишидан ҳимоя; 95-монитор корпуси ҳимояси ва уни тайёрлашда таркибида токсик моддалар бўлмаган пластмассадан фойдаланиш; 99-аввалгиларига қўшимча тарзда келгусида техникани ҳисобдан чиқариш имконияти. Таббиийки, бу ҳимоя қопламаларининг барчаси нур таратилишини тўлиқ тўхтата олмайди, лекин маълум даражада камайтиради. Дарвоқе, замонавий суюқ кристалли мониторларнинг нур таратиши минимал даражада, экранларнинг антиблокли ҳимоялари эса кўзни асрашга ёрдам беради. Ҳимоя қопламаларидан иқтисод қилиш - компьютер техникалари нархини арзонлаштириш усулларидан бири эканлиги бежиз эмас.
Кактуснинг нурларни ютиш хусусиятига эгалиги ҳақидаги афсоналар 80-йилларнинг охирида, матбуотда Мексика саҳроларидаги кактусларнинг ўрганилаётгани тўғрисидаги хабарлар берилган вақтида пайдо бўлган. Ҳақиқатдан ҳам, улар табиатда кучли нур таратиш шароитида ўсади. Aммо кактусларнинг турли хил нурларни ютиш хусусиятлари ҳақида маълумотлар ҳаддан зиёд ошириб юборилган – нурларни ўзига ютиш дозаси ғоят камдир, шунинг учун кактус монитор учун филтр вазифасини ўтай олмайди. Яхшиси сифатли монитор билан ишлаш, барча қоидаларга амал қилиш ва соғлом бўлиш маъқул.
Ёруғлик нурларининг тинимсиз ҳаракатларини кузатар экан, кўзлар толиқади. Биз одатда бир дақиқада 20 марта киприк қоқамиз. Бунда кўз ёшларини ишлаб чиқарувчи безлар шоҳпардани намлайди. Экранга тикилиб ўтирганимизда эса 3 марта камроқ киприк қоқамиз. Кўзлар “қурийди”, ачишади.Мутахассислар кўз шоҳпардасини сунъий равишда намлаб, кўзларга ёрдам беришини маслаҳат берадилар”. Кўз ва объект орасидаги оптимал масофа 33 сантиметрни ташкил етиши керак. Бироқ компьютер экрани одатда 50 сантиметрдан ортиқ масофада бўлади, бу эса қўшимча зўриқишга олиб келади, натижада кўзлар узоқни яхши кўролмайдиган бўлиб қолади. Кўз нур таратаётган нуқталарга тикилади ва натижада кучли зўриқади;
Вақт омили: Камдан-кам инсон 8-9 соат давомида китоб мутолаа қилади. Компьютер билан ишлаганда эса бу одатий ҳол ҳисобланади. Натижада кўзлар зўриқади.
Баъзи одамларда экран олдида тўхтовсиз 2 соат давомида ишлаганларидан сўнг, кўпчиликда 4 соат, деярли барчада 6 соатдан сўнг компьютер кўриш синдроми ВС пайдо бўлади. Олимлар компьютер экрани олдида узоқ вақт ишлаш натижасида ВС синдроми вужудга келишидан ташқари кўриш қобилияти пасайишини ( ёки илгари ҳам кўриш қобилияти паст бўлганлариники янада пасайиб кетиши) ҳам таъкидлайдилар. Aйниқса, компьютер графикаси билан шуғулланиш даврида кўриш қобилияти вақтинча пасаяди. Тадқиқодчи олимларнинг хулосасига кўра, инсоннинг кўриш қобилияти компьютердаги тасвир билан ишлаш учун мослашмаган. Мониторингиз экранидаги тасвирларнинг алоҳида белгиларини компьютерларнинг инсон кўзига зарарли таъсири улар пайдо бўлганидаёқ маълум бўлган. Монитор олдида бир неча соат ўтириб ишлаш натижасида кўзлар чарчаб, қизариб, ёшланади. Кейин бошда оғриқ пайдо бўла бошлайди. Кўзлари узоқни кўра олмайдиган, астигматизми бор, яқинни кўра олмайдиган ходимларнинг кўриш қобилияти кескин пасайиб кетиши ва натижада аста-секин ногиронларга айланиб қолишлари ҳам мумкин. Кўз хирурглари бугунги кунда ҳам замонавий компьютерлар йиллар давомида мувофиқлаштирилган эканлигига қарамай, кўзлари операция қилинган одамларга 2-3 ой давомида копмпьютер билан ишлашни таъқиқлайдилар.
Назорат саволлари
1. Ахборот технологияларининг вазифаси нимадан иборат?
2. Коммуникацион технологиялар нима?
3.Респбликамизда АКТга оид қандай ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган.
4. АКТ техник воситалари, жумладан компьютерларда қандай хавфли ва зарарли
омиллар мавжуд?
5. Компьютерларда юзага келадиган хавфли ва зарарли омилларнинг рухсат этилган
меъёрий миқдорлари қайси стандартларда кўрсатилган?
6. Компьютерларда қандай нурланишлар юзага келади?
7. Нурланиш таъсирида организмда қандай салбий ўзгаришлар юзага келади?
8. Компьютер хоналарида шовқиннинг рухсат этилган миқдори қанча?
9. Компьютер хоналарига қўйилган эргономик талабларнималардан иборат?
10. Компьютерда ишлашда иш режими қандай?
15-маъруза. ҲОЗИРГИ ЭКОЛОГИК КРИЗИС ВА ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТ
Режа:
15.1 Ҳозирги экологик кризисва унинг хусусиятлари
15.2 Инсоннинг муҳит ва биосферага кўрсатаётган таъсир доирас
15.3. Ҳозирги замон тушунчаси бўйича ноосфера концепцияси
Адабиётлар: 1,2,6,9,22,36,40,47, 48
Таянч иборалар: экологик инқироз, биосфера, ноосфера, иқлим, глобал исиш,
озон қатлами, смог.
15.1 Ҳозирги экологик кризис ва унинг хусусиятлари
Янги сифат ўзгаришларга олиб келадиган биосфера ёки унинг катта бир бўлагининг ўзгаришига экологик кризис дейилади.
Биосфера тарихида бир нечта экологик кризислар бўлиб ўтган. Шулардан энг машҳури 70 – 100 млн йил олдин бўр даврининг охирида бўлиб ўтган, натижада судралиб юрувчиларнинг 5 та отрядлари (динозаврлар, птеразаврлар, ихтиозаврлар) турлари ўлиб юқолиб кетган. Уларнинг ўлиб кетишини тушунтирувчи ягона бир фикр йўқ. Баъзи бир кузатувчиларнинг фикрича бунга иқлимнинг кескин ўзгариши сабаб бўлган бўлса, бошқа фикрларга кўра эволюцион жараён. Жумладан гулли ўсимликларнинг пайдо бўлиб, флоранинг ўзгариши уларнинг йўқолишига сабаб бўлган, учинчи бир фикрга қараганда катта бир Астероид Ерга урилиб Ер иқлимининг ўзгаритирши оқибатида бу ходиса рўй берган дейилади.
Н.Ф.Реймерс (1992)нинг айтишича 2,5 – 3,0 млн йил олдин инсон пайдо бўлганга қадар экологик кризис қурғоқчиликнинг бошланиши билан боғлиқ бўлиб, натижада ўсимлик ҳаётий шаклларининг ўзгариши бўлган ва ўрмонлар ўрнига дашт ва чўллар, саҳролар пайдо бўлган.
Иқлим ўзгариши оқибатида пайдо бўлган кризисларга яна бир мисол қилиб бундан 30 – 40 минг йил илгари (юқори полеолит) Ер юзасини қоплаб олган музлик даврини кўрсатиш мумкин. Бу даврда момантлар, жунли ва шу каби кўпчилик йиртқич ҳайвонлар йўқолиб кетган.
Инсон пайдо бўлганидан сўнг у ўз фаолияти натижасида табиатга таъсир ўказиб унга йирик ҳажмда бўлмаса ҳам баъзи бир экологик кризисларга сабаб бўлди. Экосистемаларни ёшартираман деб ўрмонларни йўқ қилган. Бунга мисол қилиб Саҳрои Кабрни олиш мумкин. Бундан 5 – 11 минг йил илгари Саҳрои Кабрда дарёлар оқиб, у ўсимликлар дунёсига бой бўлган. Бир томондан ўсимликлар турларининг инсонлар таъсири натижасида йўқола бориши ва иккинчи томондан иқлимнинг ўзгариши қурғоқчиликнинг бошланиши аста-секин бу минтақада ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини кескин ўзгартириб, уларнинг йўқолиб кетишига ва Саҳрои Кабрнинг ҳозирги ҳолатига олиб келган.
Милоддан олдинги II асрда Рим империяси Шимолий Африкани босиб олиб, у ерларни деҳқончилик қилиб бўлмайдиган даражага олиб келди. Бу ерлар табиатининг бузилишига сабаб бўлган нарса ерларни шафқатсизлик даражада ҳайдаш, кўп миқдорда отларни яйловларда боқиш сабаб бўлган.
Кейинчалик Рим ҳоқонининг ўрнига келган араблар бу ўлканинг табиатини қайта тиклаш усулларини топдилар. Жумладан улар диградацияга учраган яйловларга мослашган ҳайвонлардан бири туяни кўпайтирдилар. Бироқ арабларнинг ўрнига келган французлар Саҳрои Кабрнинг ўзига хос хусусиятлари билан ҳисоблашмасдан яна меъёридан кўп миқдорда ҳайвонларни боқа бошладилар, ер ости сувларини қазиб чиқарадиган қудуқларни кўпайтирдилар. Суғориладиган деҳқончиликнинг қолоқ (примитив) усулларини қўллаш оқибатида бу минтақанинг табиий систэмаси бузулди, шу билан бирга Нил, Мисопотамия, Қадимги Греция ва бошқа минтақалардаги цивилизяцияга ҳам чек қўйилди.
Антропоген экологик кризислардан яна бири бу Европада қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг етишмаслиги оқибатида рўй берган бўлиб, унинг натижасида Европа аҳолисининг бир қисми океан орқасига (Америка қитъасига) кўчиб ўтди.
Чорвачиликдан деҳқончилик қилишга ўтиш иптидоий жамият тизимини қулдорчилик тизими билан алмаштиришга олиб келган бўлса, чўллашиш, ер ресурсларининг камайиши эса қулдорчилик тизимидан феодализмга олиб келишга сабаб бўлди.
15.2 Инсоннинг муҳит ва биосферага кўрсатаётган таъсир доираси
Ҳозирги замон экологик кризисининг асосий хусусиятларидан бири – унинг глобаллиги, яъни кенг миқёсда учраганлиги. Чунки, кризис сайёрамизнинг барча қисмига тарқалган ёки тарқалиш хавфи остида. Шу сабабли бу кризисдан қутилиш учун эски анъанали усуллардан фойдаланиш мумкин эмас. Кризисдан қутилишнинг асосий йўллари: ишлаб чиқариш усулларини, ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш меъёрлари ва ҳажмини ўзгартириш лозим.
Кейинги вақтларда табиий ресурслардан фойдаланиш кенг миқёсда олиб борилмоқда. Инсон дарёлар оқимининг 10 фоизидан фойдаланмоқда. Бу дарё сувларидан фойдаланишнинг охирги чэгарасигача борди дэган сўз. Табиий зоналардаги баъзи бир ландлафтларни инсон томомила йўқотиб бўлди.
Ҳозирги вақтда 100 – 120 млрд тоннага яқин ер ости бойликлар қазиб олинмоқда, бу ер юзидаги ҳар бир инсонга бир йилда 25 – 30 тоннага тўғри келади. Саноати ривожланган мамлакатларда эса бу кўрсаткич бундан ҳам 2 – 3 баробар кўпдир.
Инсон ишлаб чиқаётган ва қўллаётган моддалар ҳамда энергия миқдори унинг биологик эҳтиёжидан 100 баробар ортиқ. Ҳисобларга қараганда ҳозир ер юзидаги инсонлар эҳтиёжи учун йилига 2 млн тонна озиқ – овқат, 10 млн тонна ичимлик суви ва нафас олиши учун миллиардлаб м3 кислород керак бўлади.
Саноатда фойдаланиладиган ресурслар ва энергия кишиларнинг билогик эҳтиёжидан таққослаш мумкин бўлмаган даражада ортиқдир.
Бир кунда 300 млн тоннага яқин моддалар ва материаллар олиниб қайта ишланмоқда, 2 млрд м3 сув олинмоқда. Аҳоли сони ҳар 30 – 40 йилда 2 марта ошиб борса, ресурслардан фойдаланиш эса ҳар 8 – 10 йилда икки баробар кўпаймоқда.
200 млн гектар ер ҳар хил қурилишлар билан банд, бу эса Россия Федерациясида мавжуд бўлган барча ҳайдаладиган ерлардан ҳам кўпдир. Шундан 50 млн гектарида сув тупроққа шимилмайди (бу эса Франция ер майдонига тенгдир).
Ер юзида 10 мингдан ортиқ сув омборлари мавжуд бўлиб, уларда 7500 – 8000 км3 сув тўпланган. Ана шундай миқдордаги сув ҳажмини Волга дарёси камида 25 – 30 йил ичида қуяди.
Ер юзида ҳайдаладиган ерларнинг олтидан бир қисми суғориладиган ерларга тўғри келади. Бу ерлар ҳар йили сув манбаларидан 1500 км3 (6-7 та Волга дарёси сувича) сув билан суғоришни тақозо этади.
Ана шу сувларнинг ҳаммаси ҳам ўз мўлжали бўйича сарф бўлмасдан, улардан нотўғри фойдаланиш натижасида бир қисми ерларни шўрлантиришга ёки ботқоқликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Дашт экосистэмаси дэган табиий экосистемалар деярли йўқолиб бормоқда. Инсон қўли тегмаган ўрмонлар ҳам жуда кам қолган.
Ўрмонларнинг 2/3 қисми йўқотилган. Ер юзи қуруқлигидаги ўрмонлар майдони 75 % дан 25 % гача камайиб кетган. Ҳозирги экологик вазиятнинг мураккаблиги яна шундаки, инсон табиат ресурсларидан ҳам техникавий тараққиётлардан ҳам воз кеча олмайди. Бунинг устига аҳоли сони борган сари кўпайиб, фан – техника тараққиёти кучайиб бормоқда.
Ҳозирги кунда илгари тузилиб, кейин қолдирилган шимолий дарёлар сувининг бир қисмини Марказий Осиёга ўтказиш лойиҳалари яна қайта кўрилмоқда. Бу лойиҳа бўйича ҳар йили 150 км3 сув Марказий Осиё ҳудудига ўтказиш кўзда тутилмоқда. Ер юзида бунга ўхшаш лойиҳаларнинг бир нечтаси мавжуд. Шулардан бири Канаданинг шимолий районларидаги дарёлар сувини 8000 км масофага, яъни АҚШ ва Мексикага олиб ўтиш. Бу лойиҳа бўйича ҳар йили 100 – 300 км3 сув олиниши лозим. Бу лойиҳа амалга ошса АҚШда суғориладиган ерлар 70 % га ва Мексикада эса 15 % гача кўпаяди.
Конго дарёсининг қуйи оқимида гэгант дамбалар қуриб, бу дарё сувини орқага қайтариб Саҳрои Кабрга сув ўтказиш лойиҳаси ҳам мавжуд ёки Шимолий Муз океанидаги Айсбер («Муз тоғ»)ларни Африка, Арабистон ва Калифорния қирғоқларига транспортировка қилиб (олиб ўтиб) фойдаланиш лойиҳаси ҳам йўқ эмас. Шу мақсадлар учун 200 км3 айсберглар олиб ўтиш кўзда тутилмоқда.
Океан сувлар йўналишини ўзгартириш лойиҳаси ҳам бор, яъни Шимолий Муз океанининг юза қисмида жойлашган совуқ қисмини олиб Тинч океанига ўтказилади. Бунинг учун Баринг қўлтиғида ўлкан дамба қурилмоғи лозим. Бундай лойиҳаларнинг амалга ошишига қеч қачон шубҳа билан қараш керак эмас. Ташқи муҳит экологияси бузилмаган ҳолда шундай лойиҳаларни амалга ошириш учун табиат ҳодисаларини яхшилаб ўрганиш лозим. Экологик билимлардан фойдаланиш ва экологиянинг ўқув предмет сифатида актуал эканлиги яна бир бор кўзга яққол ташланмоқда.
15.3. Ҳозирги замон тушунчаси бўйича ноосфера концепцияси
Ҳозирги кунда умумий экологик характерга эга бўлган ва ечимини ҳал қилишини талаб этадиган муаммоларга В.В.Вернадскийнинг ноосфера тўғрисидаги барқарор ривожланиш концепциялари, экологик муаммоларга бағишланган халқаро шартномалар ва шу кабилар киради.
Келгуси авлод қобилиятини сақлаб қолган ҳолда инсон ўз эҳтиёжларини ва алабларини қондира оладиган даражада кузатиладиган ривожланишни барқарор ривожланиш дейилади.
Ташқи муҳит ва ижтимоий – иқтисодий ривожланишни бир-биридан ажратган ҳолда алоҳида қарамасликни хис этиш барқарор ривожланиш концепциясининг асосини ташкил этади. Демак, анашу нуқтаи назардан қаралганда соғлом ижтимоий – иқтисодий муҳитда соғлом ташқи муҳит мавжуд бўлади. Бирлашган миллатлар ташкилотининг (КООНОСР) асосий ҳужжатлари бўлмиш «XXI кун тартиби» да барқарор ривожланишни келгусида таъминлайдиган кенг кўламдаги масалалар кўзда тутилган. Ана шундай масалаларга иқлим ўзгаришининг олдини олиш, чўллашишга қарши курашиш, экологик таълимни кучайтириш, турли хил экологик уюшмалар ишлари ва шу кабилар киради. Ана шундай экологик муаммоларни ҳал этишда инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларнинг муҳимлилигини назарда тутмоқ зарур. Бу саноат ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган технология, қашшоқликка қарши курашиш, эҳтиёжлар тизимини ўзгартириш доимий яшайдиган уй жойларни кўпайтириш, ҳар хил тоифадаги аҳолининг ролини кўпайтириш ва шу кабилар. Ана шуларга ўхшаш 40 га яқин масалалар 4 та бўлимга бирлаштирилган.
А) Ҳаракат дастури;
Б) Ижтимоий-иқтисодий аспектлар;
В) Аҳолининг ролини кучайтириш;
Г) Бажариш воситалари.
Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан яна иқлим ўзгаришининг олдини олиш, ўрмонларни асраш, биологик турли-туманликни муҳофаза қилиш бўйича ҳам концепциялар қабул қилинди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти барқарор ривожланишни эълон қилиб барча давлатлардан шу концепциялар асосида ўзларининг миллий барқарор ривожланиш коцепцияларини қабул қилишини сўраган ва ҳозирги кунда кўпчилик давлатлар, шу жумладан бизнинг республикамизда ҳам шундай концепциялар қабул қилинган.
Барқарор ривожланиш концепциясини академик М.М.Маисеев тан олмайди. Унинг айтиши бўйича ҳозирги кунда ва бундан кейинги яқин йилларда ҳам барқарор ривожланиш тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Чунки, дейди у, барқарор ривожланишга қараб ишлаш ҳозирги экологик ҳолатни оддийлаштиради, инсонларнинг экологик муаммоларининг нақадар мураккаб эканлигини сезмасликка, уларни ечиш йўлларини топишда қийинчиликларга тўғри келишлари мумкинлигини таъкидлайди.
Ноосфера тушунчаси француз олимлари Э.Лируа ва П.Тейяра, Де Шарденалар томонидан фанга киритилган бўлиб, ақлли қатлам (сфера) дэган маънони англатади. Кейинчалик бу тушунчани академик В.И.Вернадский ривожлантириб ноосфера бу биосферанинг қонуний асосида ривожланган бир даври бўлиб, бу ривожланишда инсон асосий белгиловчи ролни ўйнайди, деди. Ҳозирги кунда ноосферани тушунтирувчи бир қанча концепциялар мавжуд бўлиб улардан бирининг айтишича, ноосферанинг моҳияти инсон фаолияти билан боғлиқ ва ноосферадаги ҳозирги экологик вазият инсонларнинг ақлий таъсири оқибатида вужудга келган. Бошқа бировларининг таъкидлашича, биосфера шундай ривожланиш даражасига бориб етдики, унда бўлиб ўтадиган жараёнлар инсон ёрдамида бошқарилади. Академик В.И.Вернадский инсон ўзига керакли маҳсулотлар ва шунга ўхшаш бошқа моддий бойликларни биосферадаги табиий жараёнларга камроқ аралашган ҳолда олишни ўрганиши лозим, дэган эди.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, В.И.Вернадский биосферанинг ўрнига келадиган ноосферанинг асосий контурларини белгилаб берган холос.
Биосферадан ноосферага ўтиш механизми ва ноосфера атамасининг ўзи ҳали тўлиғинча ёритиб берилмаган.
Ноосфера тўғрисидаги тушунчаларнинг асосий мазмуни
Н.Н.Маисеев тамонидан ривожлантирилган. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Ноосферагача узоқ муддат даврда ноосфера олди давр бўлиб ўтади. Бу даврда инсоният биосферада мавжуд бўлган қонуниятларни тушуниб етиши лозим ва у биосферада бўладиган жараёнларда ўз ўрнини топа билиши керак. Ҳозир айнан ана шундай давр ҳисобланади.
2. Бу ноосфера олди даврида инсоният табиатга зарар келтирмайман дэган принципларда яшашлари лозим, биосферага куч ишлатишдан, табиатни ўзига бўйсиндириш ва шу каби тушунчалардан воз кечиши лозим. Миллиард йиллар мабойнида мавжуд бўлган планетамиздаги ҳаётни асраш, уни тоза сақлаш ва келгуси авлодларга обод ва тоза ҳолда сақлаш каби маъсулиятли вазифа (инсоният) елкасида турибди.
3. Инсоннинг барча ҳаёт фаолиятини ноосферизациялашда ташкилий тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Ана шулардан энг муҳимлари халқаро экологик ёки ноосфералик ташкилотларни, институтларни тузиш халқаро экологик ҳуқуқларни яратишдир. Ана шу ташкил қилинган экологик институтлар ишлаб чиққан тавсияномалар асосида экологик асосланган қарорлар қабул қилиниши керак. Бу қарорлар экологик ташкилотларга аъзо бўлиб кирган барча давлатлар учун мажбурийдир. Ана шундай муҳим вазифани Н.Н.Маисеевнинг фикрича БМТ (бирлашган миллатлар ташкилоти) бажариши мумкин. Бунинг учун албатта БМТ уставига ўзгаришлар ва аниқликлар киритилиши лозим.
4. Табиатга зарар келтирувчи, экологик муҳитни бузувчи инсон фаолиятининг баъзи бир қирраларини ман этадиган қарорлар ҳам қабул қилиниши лозим. Яъни Н.Н.Маисеевнинг таъбири билан айтганда инсонлар ривожланишни табиат билан комплекс ҳолда олиб бориши керак.
Албатта, экологик муоммоларни ечишда экологик билимлар, кишиларнинг ҳохиши ёки ман этадиган қарорлар етарли даражада бўлади деб ҳисоблаш нотўғри. Бу юқорида айтилган тадбир чоралар билан бир қаторда экологик муҳитни соғломлаштиришнинг асосий мезонларидан бири ҳақиқий маданий инсонни тарбиялаш. Шахс, жамият ва табиатнинг гармониясини таминлаш лозим. Айтишларига қараганда, бизгача бўлиб ўтган экологик кризислар айнан ана шундай гармониянинг бузилиши оқибатида пайдо бўлган. Рио де Жанерода эълон қилинган концепцияга асосан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳозирги кунда экологик кризисларнинг олдини олиш йўллари топилган, фақат уни амалга ошириш учун ҳаракат, куч талаб этилади. Бироқ ноосфера нуқтаи назаридан ёндошганда ҳозирги кунда вазият жиддий ва анча мураккаб ҳисобланади, ва бу кризисдан чиқиш ноосферага ўтиш йўлларини топиш учун барқарор ривожланиш учун, жуда қийин, узоқ ва қарама-қарши даврни ўтиш лозим бўлади.
В.И.Вернадский ноосфера бу киши тамонидан бошқариладиган биосфера деб атаган дэган тушунчалар ҳам бор, бироқ бошқариладиган биосфера тўғрисида сўз юритиш мумкин эмас, чунки биосферадаги жараёнлар шунчалик мураккаб, кўп қиррали, турли-туман ва ўзгарувчанки, уларни бошқариб бўлмайди.
Ана шундай қийин вазиятдан чиқишнинг асосий йўли, деди В.Н.Воронков (1999), - инсоннинг биосферадаги кўрсатаётган таъсирини кам дэганда 10 баробар камайтиришдир. Яъни, бошқача қилиб айтганда биосферада 1 % дан ортиқ бирламчи маҳсулот олиш мумкин эмас, ёки ҳозирги ер юзида мавжуд бўлган 1-3 % қўриқхоналар ҳудуди ҳиссасини 45-50 % гача ва ўриладиган ўрмонларнинг ёшини 80-100 дан ёки 300 йилга ошириш, ер шари аҳолисини миқдорини 10 баробар камайтириш демакдир. Бу хил тушунча муаллифларининг ташвишларини тушунган ҳолда уларнинг баъзи бир хулосалари билан ҳамкорлик қилиш қийин. Масалан, ўрмонларни 80-100 ёшда эмас, балки 300 ёшда қирқиш лозим дэган тушунчалари тажрибалар ёки кузатишлар билан асослангани йўқ.
Худди шундай аҳоли сонини кескин қисқартириш ёки ер юзининг диярлик ярмисини қўриқхоналарга айлантириш лозимлиги тўғрисидаги фикрлари ҳам ҳақиқатдан узоқроқдир.
Ноосферани бошқариладиган биосфера деб аташни ҳам тушуниш қийин, чунки биосферани улар айтганидек бошқариш хавфли ва нореал. Табиий ва айниқса, сунъий экосистемаларни бошқариб туриш инсон қўлидан келади.
Янги мафкуравий принципларни шакллантиришга қаратилган фикрлар, таклифлар долзарб ва истиқболли ҳисобланади. Инсон фаолиятини баҳолашда унинг фақат иқтисодий талабларини қондиришдан воз кечиш лозим. Ёки давлатларнинг ривожланиш даражаларини ва жамиятнинг фаровонлигини баҳолашда уларнинг табиий ресурслардан тўлиқ фойдаланишга, ҳаво, сув ва бошқа муҳитларни ифлосланишидан асраш чораларини кўришга кўпроқ эътибор бериш керак бўлади.
Ҳозирги кунда жамиятнинг фаровонлик даражасини баҳолаш мезонлари таклиф қилинмоқда. Чунки ички ялпи маҳсулот (ИЯМ) ва ҳар бир жон бошига тўғри келадиган даромадлар ўрнига БМТ гуманитар ривожланиш «индекси» ни (ГРИ) ва стабил иқтисодий барқарорлик «индикси» (СИБИ) ни киритишни таклиф қилмоқда. Масалан, гуманитар ривожланиш индекси инсонларнинг умрини, таълим ва турмуш даражаларини яхшилашга қаратилган табиий ресурслардан фойдаланишни ўз ичига олади. Бу мезонлар нуқтаи назаридан баҳоланганда жон бошига кўп даромад оладиган мамлакатларнинг гуманитар индекси паст даражада бўлиши мумкин. Масалан, Шриланка республикасида жон бошига тўғри келадиган ички ялпи маҳсулот (ИЯМ) паст даражада (бир йилда 2059 доллар) бўлса, гуманитар ривожланиш индекси (ГРИ) баланд бўлиб, 0,79 (максимал 1 га тенг) га тенгдир.
Бразилияда бу кўрсатгичлар мутоносиб равишда 4307 доллар ва 0,78 ни ташкил этади. Ривожланган Америка Қўшма Штатлари жон бошига тўғри келадиган даромад бўйича энг юқори ўринни эгалласа ҳам (бир йилда 17650 доллар), гуманитар ривожланиш индекси бўйича дунёда 19 – ўринда бўлиб, Австралия, Канада, Испания ва шу каби давлатлардан орқада туради.
Атмосферадаги СО2 нинг эмиссиясини камайтиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Л.Брауннинг фикрича яқин 30 йиллар орасида (бу максимал қабул қилинган муддат). Ҳозирги кунда бир йилда атмосферага ажралиб чиқаётган 6 миллиард тоннадан ортиқ СО2 нинг миқдорини 2 миллиард тоннага тушириш лозим. Ана шу муддатга бориб кўмир ва нефть маҳсулотлари ёқиш амалда тугатилиши керак. Унинг ўрнига қуёш, шамол, геотермал иссиқлик ва шу кабилардан энергия ажратиб олиниши мўлжалланмоқда. Бундан ташқари ташқи муҳитни ифлослантиришга қаратилган тадбирларга солиқ солиш кўзда тутилади.
Инсоннинг талаб ва ҳохишларини узлуксиз қондириш соҳасида олиб борилиши лозим бўлган йўллар ҳозирги кунда иқтисодий, мафкуравий ва экологик нуқтаи назаридан ўзини оқламайди. Инсон учун бундай йўл банд (ёпиқ) ҳисобланади. Бундай йўл билан баъзи бир давлатлар бориши мумкин, бироқ барча инсониятнинг бу йўл билан ривожланиши ўлим билан тенгдир.
Америкалик олим Аллан Длорингнинг айтишича ривожланишнинг бу модели планитамизга ўлчаб бўлмайдиган даражада зарар келтириб бой яшайдиган 1 миллиард аҳолиси учун мақбулдир. Бироқ бу модел планетамиздаги барча аҳоли учун амалга ошириш мумкин эмас. Бордию, барча халқ ана шундай бой яшашга интилса унда улар мақсадга эришмасдан туриб планетамиз бўшаб қолиши ва унинг юқолиб кетиши турган гап. Шу боисдан қуйидагиларни эслатиб ўтиш ўринлидир.
Ривожланган мамлакатлар хиссасига ҳозирги кунда атмосферага ажралиб чиқаётган СО2 нинг 2/3 қисмини ва олтингугурд оксидининг 3/4 қисми тўғри келади.
Азон қатламини бузадиган моддаларнинг 90 % ана шу давлатларда ишлаб чиқарилмоқда. Бир йилда жон бошига ажралиб чиқариладиган СО2 нинг миқдори дунё бўйича ўртача 1,08 тоннани ташкил этган ҳолда бу кўрсаткич АҚШ да 5,03, Канадада 4,24, Собиқ Иттифоқда 3,68, Японияда 2,12, Хитойда 0,41, Негерияда 0,09 ва Зоирда 0,03 тоннага тенг.
Ер юзи аҳолисининг 8 % автомобилларида юради. Шаҳарнинг ҳавоси асосан ану шу транспортлардан ажралиб чиқадиган СО2 ва азот оксидлари билан ифлосланмоқда. Табиий ресурсларни қазиб олиш ва уларни қайта ишлашни такомиллаштириш йўли билан ресурсларни тежаш ҳамда ташқи муҳитга чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини камайтиришга эришиш мумкин. Чунончи, бир қатор мамлакатларда жумладан, Россияда ҳам нефтьни қазиб олиш унинг қудуқлардаги умумий заҳирасига нисбатан 30 % ни ташкил этади. Нефть қазиб олишнинг илғор усулларидан фойдаланилса бу кўрсаткични 60 – 70 % гача кўтариш мумкин бўлади.
Ҳозирги кунда кўмир қазиб олинадиган шахталарда кўмирнинг 50 % ер остида қолиб кетмоқда.Ёғочни қайта ишлаш саноатида ҳам ўлкан резервлар мавжуд. Ёғоч саноатида ҳозирги кунда асосан унинг асосий ёғочлик қисми (пояси) ишлатилади, барглар шох – шаббалари ва илдизлари эса ишлатилмасдан қолиб кетмоқда, ваҳолангки улар дарахтларнинг 50 % ини ташкил этади.
Ҳозирги кунда Швецияда дарахтлардан тўла фойдаланиш лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу лойиҳа асосида иш ташкил қилинганда илдиз ва тункалар ҳисобида қўшимча бир йилда 25 – 30 миллион м3 ёғоч материаллари ишлаб чиқариш мумкин. Энергия нуқтаи назаридан қаралганда бу 5 миллион тонна нефтьга тўғри келади. Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳам катта имкониятлар мавжуд. Маҳсулотларни иккиламчи ишлаб чиқариш нафақат тежамкорликка олиб келади, балки у ташқи муҳитни ҳам камроқ ифлослантиради. Масалан, рудадан чўян ажратиб олиш, метталломдан ажратиб олишга қараганда 2 – 3 баробар қимматга тушади, унинг устига қайта ишлашда ташқи муҳит деярли ифлосланмайди.
Маҳсулотларни ишлаб чиқаришда янги илмий технологияларга асосланиш ҳам катта тежамкорликка ва экологик тозаликка олиб келади.Ҳозирги кунда янги технология асосида ёқилғини кам сарфлайдиган тежамли автомабиллар яратилмоқда. Ана шундай автомабиллардан бири «Вольво» маркали автомабил бўлиб у 4 та пассажерга мўлжалланган ва 100 км га 2,6 литр ёқилғи сарфлайди, холос. 2030 йилга бориб бундай типдаги автомабиллар сарфлайдиган ёқилғи миқдорини 2,3 литрга тушириш мўлжалланмоқда.
Уйларни иссиқ сақлайдиган мосламалар билан жиқозлаш уйларни иситишга сарфланадиган ёқилғи миқдорини 3 – 10 баробар камайтиришга олиб келади. Оддий лампаларни люминецентли ёритгичлар билан алмаштириш эса электроэнергия сарфини 3 – 4 баробар қисқартиради. Унинг устига кейинги ёритгичлар 6 – 7 маротаба кўпроқ хизмат ҳам қилади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Экологик инқирознинг қандай сабаблар оқибатида юз бериши мумкин?
2. Инсоннинг биосферага асосий таъсири қандай омиллар билан баҳоланади?
3. Биосфера нима?
4. Ноосфера нима?
5. Ноосферани бошқариш мумкинми?
6. Ноосфера тушунчасини ким ишлаб чиққан?
8. Инсоннинг атроф-муҳитга таъсири қандай аталади?
9. Экологияга салбий таъсири кам технологиялар
10. Экологик муаммоларни қандай йўллар билан ҳал қилиш мумкин?
16-маъруза. Экологиянинг ҳуқуқий асослари
Режа:
16.1.Экология ва атроф муҳит ҳимоясига оид қонунлар, Низомлар ва меъёрий
ҳужжатлар
16.2.Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тузилган халқаро
конвенцияларда Ўзбекистоннинг иштироки
16.3.Aтроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш соҳаларида фаолият
кўрсатаётган муассаса ва ташкилотлар
Адабиётлар: 1,4,11,16,39,34, 41,44.
Таянч иборалар: низом, меъёрий , ҳуқуқий, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий саводхонлик.
16.1.Экология ва атроф муҳит ҳимоясига оид қонунлар,
низомлар ва меъёрий ҳужжатлар
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан сўнг у халқаро иқтисодий ва сиёсий тизимлар билан интеграцияни кучайтирди ва натижада ҳар қандай экологик муаммоларни ечиш учун шароит туғилди. Ҳозирги кунда ташқи муҳитни муҳофаза қилиш Республикамизда бўлаётган иқтисодий ислоҳатларнинг бир бўлаги бўлиб қолди.
Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий сиёсати, унинг интеграцияси ишлаб чиқариш билан ташқи муҳитнинг ўзаро мувофиқлиги асосида ўтказилмоқда. Бу сиёсат халқимиз ва давлатимиз олдида турган экологик муаммоларнинг нақадар жиддий эканлигини сезган ҳолда олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда аҳолининг экологик хавфсизлиги Ўзбекистон Республиаси Конституцияси билан кафолатланган. Бундан ташқари, мустақиллик даврида табиатни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни одилона ечишга бағишланган 100 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинган.
Экологик муносабатларни тартибга солиб турувчи асосий ҳужжатлардан бири – Республикамизда 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш Қонуни»дир. Бу қонун ташқи муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан тўғри (рационал) фойдаланиш, экологик системалар, табиий комплекслар ва айрим биологик объектларни асрашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий негизини аниқлаб беради. Инсон учун тоза ва қулай муҳит яратишни кафолатлайди. У ташқи муҳитни асраган ҳолда Республикамизни стабил ривожланишига қаратилган бўлиб, биологик турли-туманликни, инсон саломатлигини ва маданий меросимизни сақлаб қолишга имкон яратади.
1992 йил 3 июлда Республикамизда «Давлат санитар назорати тўғрисида» Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун халқимизнинг экологик хавфсизлигини тартибга солиб, инсоннинг тоза ташқи муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини мустақкамлайди, ҳар қандай иқтисодий фаолиятнинг тоза (санитар ҳолати) бўлишини талаб этади, санитар стандартлар, меъёрлар ва қоидаларнинг бузилишини ман этади.
1993 йил 6 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни Республикамизнинг сувга бўлган муносабатларини тартибга солади, халқ хўжалиги, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган сувдан тўғри фойдаланишни таъминлайди, сувни ифлосланиши ва шўрланиш ҳолатларининг олдини олади ҳамда инсонларнинг сувга бўлган ҳуқуқларини кафолатлайди.
1996 йил 27 декабрда «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» Қонун қабул қилиниб, унда давлат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар, жомоа бирлашмалари ва фуқароларнинг атмосферани асраш бўйича фаолиятларини тартибга солиш ҳуқуқлари берилган. Бу қонун атмосфера ҳавосини тоза табиий ҳолда сақлашга уни кимёвий, физикавий ва биологик хавфли чиқиндилардан асрашга йўналтирилган. Атмосфера ҳавосини асрашга қаратилган давлат стандартлари киритилган бўлиб, улар атмосферани ҳимоя қилиш режимини, унинг ҳолатини назорат қилиш усулларини ва шу каби бошқа талабларни ўз ичига олади.
Атмосферага зарарли чиқиндиларни чиқарганлиги учун пул жаримаси солинади.
1997 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикасида «Ҳайвонот дунёсини асраш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, бу қонун Республикамиз ҳудудидаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш, улардан тўғри фойдаланиш, уларнинг йўқолиб кетаётган турларини қайта тиклаш, ҳайвон турларининг яшаши учун қулай шароитлар яратиш ва табиий жамоаларнинг бирлигини асраб қолишни тартибга солади ва уларнинг ҳуқуқий асосларини яратади.
Қонунда айтилишича, ҳайвонот дунёси давлат мулки бўлиб қолади ва улар доимо давлат ҳимоясида бўлади.
1997 йил 26 декабрда Республикада «Ўсимликлар дунёсини асраш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳам қабул қилинган. Бу қонунда табиий шароитда ўсаётган ўсимликлар дунёсини асраш, улардан фойдаланиш, уларнинг генофондларини сақлаб қолиш ва қайта тиклаш каби масалалар ўзининг ҳуқуқий асосини топган. Қонунда айтилишича, ўсимликлар дунёси давлат мулки ҳисобланади ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлиги учун жиноий, маъмурий, моддий, интизомий ва мулкий жавобгарлик белгиланган бўлиб, уларнинг ҳаммаси Ўзбекситон Республикасининг Жиноят Кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида ва Фуқаролик ҳамда Меҳнат Кодексларида акс эттирилган.
16.2.Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тузилган халқаро
конвенцияларда Ўзбекистоннинг иштироки
Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш бутун дунё жамоатчилигининг муҳим вазифасидир ва у халқаро конвенциялар ва келишувлар билан тартибга солиб турилади.
µ Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўзининг мустақил экологик сиёсатини шакллантириб халқаро экологик уюшмалар ва келишувлар борасида фаол ҳаракат қилмоқда.
µ Ҳозирги кунда Республикамиз 10 дан ортиқ конвенцияларга қўшилган. Улар қуйидагилардир:
µ Табиатга зарар келтиришга қаратилган ҳар қандай ҳарбий ва бошқа хил таъсирларни ман этиш конвенцияси (5 октябр 1978 йилда);
µ Озон қаватини ҳимоя қилиш Вена конвенцияси;
µ Озон қаватини бузадиган маддалар бўйича Монреал қарори (18 май 1993 йил қўшилган);
µ Хавфли чиқиндиларни ташқарига ташиб чиқаришни назорат қилиш бўйича Базел конвенцияси (22 декабр 1995 йилда кирган);
µ Иқлимнинг ўзгариши бўйича БМТ нинг Рамоч Конвенцияси (10 июн 1993 йилда кирган);
µ Биологик турли – туманлик конвенцияси (6 май 1995 йилда кирган);
µ Чўлланишга қарши, ёки жиддий чўлланишни ўз бошидан кечираётган Африка қитъаси бўйича БМТ конвенцияси (31 август 1995 йилда кирган);
µ Юқолиш арафасида турган ёввойи флора ва фауналарнинг халқаро савдоси бўйича конвенция (1 июл 1997 йилда кирган);
µ Табиат ва маданий меросни асраш конвенцияси (22 декабр 1995 йилда кирган);
µ Миграция қилувчи (кўчиб юрувчи) ёввойи ҳайвонларни асраш бўйича Бонн конвенцияси (1 май 1998 йилда кирган).
µ Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси ташқи муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 12 та халқаро келишувларга қўл қўйган.
16.3.Aтроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш соҳаларида фаолият
кўрсатаётган махсус ва ташкилотлар
VMO – Бутунжаҳон метеорология ташкилоти. Сув ва ҳаво ҳавзасининг ифлосланишини назорат қилиб, атмосфера ҳимояси ва барча турдаги метеорологик ма‘лумотларни тайёрлайди.
VOZ – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. Саккиз тилда «Жаҳон соғлиғи» журналини чоп етиб аҳоли ўртасида тиббий билимларни ташвиқот қилади, инсон касалликларига қарши курашади, атроф муҳитни соғломлаштириш бўйича турли тадбирлар ўтказади.
VFOP - Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш фонди. Дунё фаунаси ва екологик тизимлар муҳофазаси масалалари билан шуғулланиб, ёшлар орасида ташвиқот ишларини олиб боради, ҳар хил материалларни, жумладан, ўқув дастурларини чоп етади, табиатни кузатиш дала марказларини ташкил етади.
YeEK – Европа иқтисодий комиссияси. Чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни саноатга жорий етиш билан шуғулланади.
MAGATE – Aтом енергияси бўйича халқаро агентлик. Ядро хавфсизлиги ва атроф муҳитни радиоактив ифлосланишдан сақлаш мақсадида 1957 йилда ташкил етилган.
MBRR – Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки. Aтроф муҳитни бошқариш ва бошқа бир қанча лойиҳаларни маблағ билан та‘минлайди.
MSBN – Биологик фанларнинг халқаро иттифоқи. (ЖУБС) Aтроф муҳитни ўрганишга алоҳида е‘тибор беради.
MRPTXV – Потентсиал ва токсик кимёвий моддаларнинг халқаро регистри.
BMT – 1945 йил 24 октябрда Сан-Франтсиско конферентсиясида СССР, AҚСҲ, Aнглия, Франтсия ва Хитой давлатлари ҳамкорликда Бирлашган Миллатлар ташкилоти тузилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми 51 давлат томонидан тасдиқланиб 25 октябр 1945 йил кучга кирган.
YUNYESKO – Маориф, фан ва маданият масалалари бўйича БМТнинг давлатлараро ихтисослаштирилган ташкилоти. Халқаро хавфсизлик мақсадида 1946 йил тузилган. Ўзбекистон Республикаси 1996 йил апрел ойида ЙУНЙЭСКО ташкилотига а‘зо бўлган.
EKOSOS – иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича БМТнинг асосий халқаро ташкилоти. ЭКОСОС раҳбарлигида 4 та минтақавий иқтисодий комиссия фаолият кўрсатади; Европада (ЕЭК), Осиё ва Узоқ Шарқда (ОваУСҲЭК), Aфрикада (AЭК), Лотин Aфрикасида (ЛAЭК).
FAO – БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик саноати, ўрмончилик, балиқчилик саноати масалалари ва савдоси бўйича Халқаро ташкилоти. 1945 йил БМТ томонидан тузилган. Давлатлардаги ФAО ташкилоти раҳбарлари Италиянинг Рим шаҳрида тўпланишади.
MSOP – Табиат ва табиий ресурслар муҳофазаси бўйича халқаро иттифоқ 1948 йил октябрда Франтсиянинг Рантебло (шаҳри) конферентсиясида ташкил етилган, бу ташкилотнинг штаб-квартираси Шветсариянинг Гланд шаҳрида жойлашган.
MFOP – табиатни ўрганиш ва муҳофаза етиш бўйича ёшларнинг халқаро ташкилоти.
YUNYEP – БМТ томонидан 1972 йил Шветсариянинг Стокголм конферентсиясида атроф муҳит муҳофазаси максадида тузилган халқаро ташкилот.
SIPO – Парранда ва қушларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ.
IKOMOS – ЮНЕСКО қошидаги дунё бўйича табиий маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитаси.
EKOSAN – Экология ва инсон саломатлигини сақлаш бўйича халқаро жамғарма, 1992 йил Тошкент шаҳрида ташкил етилган.
MPGK - Геологик коррелятсия халқаро ташкилоти. ЙУНЙЭСКО ва халқаро Геология фанлари иттифоқи томонидан ташкил етилган. Aтроф муҳит ва табиий ресурслар муаммоларини аввало геологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Геологиянинг (геохронология, стратиграфия, палеонтология, тектоника, вулканология, фойдали қазилма конлари геологияси, дунё океани сатҳини кузатиш ва бошқа) 200 атрофида катта ва кичик дастурларни ўз ичига олади. МПГК – БМТнинг табиий ресурсларни тадбиқ қилиш (ОФ ООН) ва халқаро атом енергияси агентлиги (МAГAТЭ), айланма фондлар билан боғланган.
MES – Давлатлараро екологик кенгаш. МДҲ мамлакатларининг екологик фаолиятини мувофиқлаштириш учун тузилган. МЭС – доимий фаолият кўрсатувчи ташкилот бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари МДҲ давлатларининг халқаро екологик фонди (МЭФ) Минск шаҳрида ташкил етилган.
RES – Россия екологик иттифоқи. СССР екологик иттифоқи негизида ташкил етилган. Россия шимоли, Урал, Сибир, Узоқ Шарқда ва мамлакатнинг бошқа худудларида пайдо бўлаётган екологик хавфнинг олдини олишга аҳамият беради.
XYELKOM – Болтиқ денгизи муҳофазаси бўйича Хелсинки қўмитаси.
ESKATO – Осиё ва Тинч океани мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий комиссияси.
YUNDRO – Табиий ҳалокатлар содир бўлганда ёрдам кўрсатувчи БМТ бюроси.
YUSAID – Халқаро ривожланиш бўйича AҚСҲ агентлиги.
YUNISYEF Ф – БМТнинг болалар фонди. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича ташвиқот ишларини амалга оширади. Қишлоқ жойлардаги аёллар ва ўсмирлар орасида атроф муҳитга еҳтиёткорона муносабатда бўлишни ташвиқ қилиб, болалар соғлиғига атроф муҳитнинг та‘сирини илмий жиҳатдан ўрганади.
MAB– «Инсон ва биосфера» дастури (МAВ-Ман анд Биоспҳере). Қатор екологик масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган ЙУНЙЭСКОнинг халқаро илмий-тадқиқот дастури (Халқаро биологик дастурни давоми). Дастур 1970 йилда қабул қилинган. Дастур ишида 90 дан ортиқ давлат иштирок етади.
MABIN – Биосфера фанлари халқаро академияси. (ИAБС – Интернатионал Aадемй оф Биоспҳери Сиенес). Олимлар ва амалиётчиларнинг нодавлат халқаро бирлашмаси бўлиб, мақсади давлатлараро ва худудлараро екологик муаммоларни ҳал қилиш, биосфера ва ноосфера ҳақидаги В.И.Вернадский та‘лимотини ривожлантириш, биосфера фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш. МAБИН 1998 йилда Украина ва Ўзбекистон олимлари ташаббуси билан ташкил қилинган. Штаб квартираси Стаханов (Украина) шаҳрида.
MGP – Халқаро гидрологик дастур. ЙУНЙЭСКОнинг асосий давлат дастурларидан бири бўлиб, табиий ресурсларни я‘ни, сув ресурсларини тадбиқ қилишга қаратилган. МГП тўрт гуруҳ лойиҳани ўз ичига олади: илмий лойиҳалар; сув ресурслари соҳасида ўқитиш лойиҳалари; сув ресурсларини инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида жамиятга ма‘лумот бериш лойиҳаси; сув ресурсларини бошқариш бўйича миллий инфраструктураларни ривожлантириш дастури. Бу дастурда 130 та давлат иштирок етмоқда.
MOT – Халқаро меҳнат ташкилоти. Ташкилотнинг мақсади ишлаб чиқаришда хавфсиз шароит яратиш, касб касалликларини олдини олиш, биосфера ифлосланишини камайтиришдан иборат. МОТнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарувчиларни атроф муҳит муҳофазаси бўйича ўқитиш, уларда атроф муҳитни асраш бўйича ижтимоий жавобгарлик ҳиссини ўйғотиш.
AДAБИЁТЛAР
1. Каримов И.A. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: «Ўзбекистон», 1997.-110 б.
2.Абирқулов Қ.Н., Қурбониёзов Р. Экология асослари. Урганч, УДУ,1999
3.Ёрматова Д. Саноат эколгияси. Т62007
4.Нигматов А. Ўзбекистон Республикасининг экология ҳуқуқи. Дарслик. Т: 2004
5. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. Қонунлар ва норматив ҳужжатлар. Т: Адолат, 2002
Aлексеев Г.Н. Энергоентропика.-М.: Знание, 1983.-192 б.
6. Aндерсен Дж.М Экология и науки об окружаюшей среде: биосфера, экосистема, человек.-Л.: Гидрометеоиздат, 1985.-166 б.
7. Бургин В.A., Мартсинковская М.И. Селское хозяйство и екология.-Т.: Меҳнат,
1990. - 168 б.
8. Бауер Э.С. Теоритическая биология.-М.-Л.: изд-во Всесоюзн. ин-та експерим.медитс., 1935.-206 б
9. Беус A.A. Геохимия литосфер. -М.: Недра, 1972.-296 б.
10. Бруно Д. Диалоги. -М.: Госполитиздат. 1949. -552 б.
11. Барабанов В.Ф. Геохимия –Л .: Недра, 1985.-423 б.
12. Валуконис Г.Ю., Мурадов Ш.О. Основи экологии-Т.1. Обшая экология. Кн.1-Т.: ”Меҳнат”, 2001.-328 б.
13. Вернадский В.И. Живое вешество и биосфера. Бибилиог. трудов акад. В.И.Вернадского. –М.: Наука, 1994.-672 б.
14. Вернадский В.И. Очерки геохимии.-М.-Л.: Госиздат, 1927.-368 б.
15. Горелов A.A. Экология. Курс лекций. -М.:изд-во “Центр”, 1998.-240 б.
16. Дедю И.И Экологический энциклопедический словар-Кишинёв:изд-во.МСЭ,1990 -406 б
17. Дарвин Ч. Происхождение видов – М .: Гос. Изд-во селхоз. лит., 1952.-333-340 б
18. Ивлев A.М. Биогеохимия. Учебн.-М.: Высшая школа, 1986.-127 б
19. Коммонер Б. Замкаюшийся круг: Природа, человек, технология.-Л.:Гидрометеоиздат, 1974.-279 б.
20. Кадомтсев Б.Б., Рыдник В.И. Волн вокруг нас. –М .: Знание, 1981.-152 б.
21. Лосев A.В., Провадкин Г.Г. Сотсиалная екология.-М.: Владос, 1988.-312 б.
22. Одум Ю. Экология. -М. : Мир, 1986.-Т.И. 328 б., Т.2. 376 б.
23. Одум Г., Одум Э. Энергетический баланс человека с природой.-М.: Прогресс. 1978.-379 б.
24. Ошмарин A.П., Ошмарина В.И. Экология. Справочник.- Ярославл: Aкадемия развития, 1998.-240 б.
25. Националний доклад: о состоянии округаюшей природной среди и исползовании природних ресурсов в Республике Узбекистан (2002-2004 год)-Ташкент. 2005.-132 б.
26. Пономарёва И.Н Экология растений с основами биогеотсенологии –М.:Просвешение; 1978 –208 б.
27. Пригожин И. От сушествуюшего к возникаюшему: Время и сложность в физических науках.- М.: Наука, 1985.-327 б.
28. Пригожин И., Стенгерс И. Порядок из хаоса: Новый диалог человека с природой. -М.: Прогресс, 1986.-431 б.
29. Прох Л.З. Рассказ о ветрах.-Киев: Радянска школа, 1983.-190 б.
30. Рахимбеков Р.У. Отечественная экологическая школа: история ее формирования и развития.-Т.: Шарк, 1995.-256 б.
31. Реймерс Н.Ф. Экология: Теория, закон, правила, принцип и гипотез.-М.: Россия молодая, 1994.-356 б.
32. Реймерс Н.Ф. Природоползование.М.: Мсл, 1990.-637 б.
33. Радкевич В.A. Экология. Краткий курс. – Минск: Всший шк., 1977.-304 б.
34. Стаднитский Г.В., Родионов A.И. Экология..-М.: Всшая школа, 1948.-272 б.
35. Сткин К.М., Браён A.В., Гордетский A.В. Бисофера. Экология. Охрана природ. Справочн. пособ. -Киев: Наукова думка, 1987.-524 б.
36. Седов Э.A. Одна формула и вес мир. -М.: Знание.-1982.-176 б.
37. Семененко Н.П. Геохимия сфер Земли. – Киев. Наукова думка, 1983.-143 б
38. Фрадкин Б.З. Беле пятна безбрежного океана.-М.:Недра.1983 –92 б.
39. Хрянина Л.П. Метеоритне кратер на Земле.-М.: Недра, 1987-112 б.
40. Хотинский Н.A. След прошлого ведут в будушее.-М.: Мсл, 1981.-160 б.
41. Тсветкова Л.И., Aлексеев М.И., Усанов Б.П. и др. Экология. Учебн. для техн.
вузов. - СПБ.: Химиздат, 1999.-488 б.
42. Чернин A.В., Физика времени.-М.: Наука, 1987.-224 б.
43. Бенгт Ҳултман, Эрик Левли. Контсепции устойчивости. В кн.
Исползование и менеджмент водних ресурсов.-Упссала: Балтийский университет, 2003.-б. 25-28.
Интернет манбалари
44. Ebio.ru/index-5 html Экология.
45. ekologiya.net Стихийные бедствия и природные катаклизмыю
46. ekoportal.su /termphp Экологические термины
47. necso.ru Экологические проблемы среды
48. news.mail.ru Экология: Новости