ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ. ЭКОЛОГИЯ
фанидан
виртуАЛ ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ
Тошкент-2016
Қўлланмада лаборатория ишларининг мақсади, режаси, мавзулар бўйича таянч иборалар, топшириқлар, ишни бажариш учун керакли жиҳозлар, назарий материаллар, ишни бажариш тартиби ва иш бўйича ҳисобот таркиби келтирилган.
It is determined the aim, and stated the plan of laboratory lessons , main terms and support expressions in the textbook . Theoretical materials, necessary equipments, order of fulfilment laboratory works and account on themes are given.
Услубий қўлланма барча бакалавр таълим йўналишлари учун мўлжалланган.
Тошкент ахборот технологиялари университети Илмий-услубий Кенгаши томонидан ўқув жараёнида фойдаланишга ва кичик ададда чоп этишга тавсия этилган.
© Тошкент ахборот технологиялари университети, 2016й
КИРИШ
Хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш масалаларини батафсил муҳокама қилишдан олдин, бир неча асосий касбий саломатлик ва хавфсизлик таърифлари билан танишиб чиқиш талаб қилинади[1]:
Соғлиқни сақлаш - одамларнинг танаси ва бош қисмини иш жойида ишлатиладиган материаллар, жараёнлар ёки протседуралар натижасида вужудга келадиган касалликлардан ҳимоялаш.
Хавфсизлик – бу одамларни жисмоний жароҳатдан ҳимоя қилиш. Соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик ўртасидаги чегарани ёмон белгиланиши ва икки сўз билан айтганда иш жойида шахснинг жисмоний ва руҳий фаровонлик учун муносабатларини кўрсатишдир.
Фаровонлик - иш жойида шахслар тинчлиги ва саломатлигини ҳимоя қилишга доир имтиёзларни таъминлашдир. Фаровонликнинг қулайликлари ўз ичига қуйидагиларни олади: ювиш ва санитария келишувлари, сув истеъмолини таъминлаш, иситиш, ёритиш, кийим-кечак учун жой, яшаш (Қачон-ки иш фаолияти ёки дам олиш учун зарурурат туғилганда) истеъмол қилиш ва дам олиш хоналари. Биринчи ёрдам хизматлари ҳам фаровонликнинг имтиёзлари бири ҳисобланади.
Касб ёки ишга боғлиқ жароҳатланиш – бунга иш жойидаги фаолияти натижасида сабаб бўладиган ёки туртки бўладиган касалликлар ёки жисмоний ва ақлий тартибсизликларни мисол қилиб олишимиз мумкин. Бундай ҳолатлар шахснинг муаян иш фаолияти орқали ёки иш жойидаги бошқаларнинг фаолияти натижасида юзага келиши мумкин. Касалликнинг таъсири ва бошланиши ўртасидаги вақт оралиғи қисқа (масалан, астма ҳуружи) ёки узоқ (масалан карлик ёки саратон) бўлиши мумкин.
Иш турлари
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш – булар иш жойида атроф- муҳитга ва, эҳтимол, ходимлар ва бошқаларнинг соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик таъсир қиладиган фаолиятлар тугатишга доир келишувлар (флора, фауна, сув, ҳаво ва тупроқ шаклида) дир. Бундай тадбирлар чиқиндилар ва атмосфера ифлосланишлари кабиларни ўз ичига олади.
Бахтсиз воқеа - Бу Хавфсизлик ва Соғлиқни сақлаш Кенгаши (ҲСЕ) томонидан “одамларнинг касал бўлиши ёки жароҳатланиши, ёки мулк, ўсимлик, материаллар ёки атроф - муҳитга зарари ёки зиёни, ёки бизнес имкониятига зарарга сабаб болиши мумкин бўлган ҳар қандай режасиз воқеа” билан белгиланади. Бошқаларда бахтсиз ходиса Хавфсизлик ва Соғлиқни сақлаш Кенгашига қараганда торроқ ифодалаган. Бу китоб ҳар доим Хавфсизлик ва Соғлиқни сақлаш Кенгаши (ҲСЕ) таърифидан фойдаланади.
Тўқнашув - Бу бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай воқеа ҳисобланади. Тўқнашувни олдиндан билиш, изланишлар кўрсатганидек, (тахминан, иш жойидаги маълум ҳудудда деярли 10та тўқнашув ҳодисалари содир бўлади) жуда муҳим ҳисобланади.
Хавфли воқеа - бу бир «тўқнашув» бўлиб, жиддий жароҳати ёки ҳаёт йўқотилишига олиб келшии мумкин. Хавфли воқеалар Жароҳатланишлар Ҳисоботида ҳамда Касалликлар ва Хавфли Можаролар Низомида (Кўпинча ЖҲКХМН сифатида маълум бўлган) белгиланади ва ҳар доим тартибот органларига ҳисобот беради. Кран ёки ҳавоза ағдарилиши, ҳар қандай йўловчи ташувчи ускунанинг бузилиши бунга мисол бўла олади.
Хавф ва хатар - хавф бу моҳиятнинг салоҳияти бўлиб, зарар етказувчи шахс, ҳаракат ёки жараён ҳисобланади. Хавф кўп кўринишларга эга, масалан, кимёвий моддалар, электр ва нарвон устидаги иш.
Хатар бу моҳиятнинг эҳтимоллиги бўлиб, фаолиятни ёки жараённинг зарар етказишга бўлган эҳтимолини билдиради. Хатарни камайтирса бўлади ва хавфни эса яхши назоратчи томонидан бошқарса бўлади. Хавф ва хатар ибораларини фарқлаш жуда муҳим саналади - икки атамалар тез-тез янглиштирилади ва қурилиш ишлари каби ишларни юқори хавфда бўлса ҳам тез-тез юқори даражадаги хатар дейишади. Хавф юқори бўлишда давом этган сари, хатар камайтирилади.
Фаолият – инсоннинг яшаши учун зарур бўлган асосий шарт-шароитлардан биридир[2].
Меҳнат – фаолиятнинг олий формасидир. Албатта, фаолият ва меҳнат формаси турлича бўлиб, у ҳаётдаги ишлаб чиқариш, маданият, жамоат ишлари, илмий ишлар ва бошқа соҳалардаги амалий, интеллектуал ҳамда маънавий жараёнларни ўз ичига олади.
Фаолиятни тартибсиз, амалдаги қонун-қоидалар, стандартлар ва кўрсатмаларга амал қилмасдан амалга оширилиши, нафақат жароҳатланиш ёки шикастланишни келтириб чиқариши, балки айрим ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Табиийки, бу инсонни ўз фаолиятидаги табиий, техник, антропоген, экологик ва бошқа турдаги барча хавфли факторлардан ҳимоялашни илмий асосда ташкил этишни талаб этади. Айнан «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг асосий мақсади ва вазифалари ушбу масала ечимига қаратилган бўлиб, у фаннинг ўз қонуниятлари, услублари ва принциплари асосида амалга оширилади[3].
Шу сабабли «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» инсоннинг ҳаётида содир бўладиган турли формадаги хавфларни бартараф этиш ва улардан химояланиш йўлларини ўрганишга қаратилган назарий фандир. У кенг қамровли илмий-амалий изланишлар ва тадқиқотлар асосида ривожланиб, такомиллашиб боради.
Фанни ўрганишда амалий машғулотлар ва лаборатория ишлари муҳим ўрин эгаллайди. Талабалар лаборатория ишларини бажариш орқали назарий материалларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда инсон фаолияти шароитини баҳолашда ишлатилувчи асбоблардан мустақил фойдаланиш ҳамда фавқулодда ҳолатларни баҳолаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўладилар.
Ушбу ўқув қўлланмада Махсус сиртқи бўлими таълим йўналишлари учун мўлжалланган. Ундан фан бўйича намунавий дастурларга асосланган ҳолда бошқа таълим йўналишларида ҳам фойдаланиш мумкин.
1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ИШ ЖОЙИНИНГ ЁРИТИЛГАНЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
Ишнинг мақсади: Иш жойларининг ёритилганлик меъёрлари ва ёритилганликни аниқловчи асбоблар билан танишиш, иш жойлари ёритилганлигини аниқлаш бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
Машғулот режаси:
1.Умумий маълумотлар.
2. Ёритилганликни ўлчаш асбоблари.
3. Ишни бажариш тартиби.
4. Ҳисобот таркиби.
Керакли жиҳозлар: Люксметр Ю-16, Ю-17, ўлчаш учун метр, 3м узунликдаги рейка, турли хил ёритиш чироқлари ёки виртуал лаборатория стенди.
Топшириқлар:
1. Ёритилганликнинг асосий кўрсаткичлари, ўлчов бирликлари ва меъёрлари билан танишинг.
2. Ёритилганликни ўлчаш асбобларини тузилиши ва ишлатиш тартиби билан танишинг.
3. Белгиланган иш жойининг ёритилганлигини аниқланг, меъёр билан солиштириб хулосаланг.
4. Қуйида кўрсатилган таркибда ҳисобот тайёрлаб топширинг.
Таянч иборалар: ёритилганлик, ёруғлик кучи, равшанлилик, ёруғлик оқими, пульсация коэффициенти, нотекислик коэффициенти, люксметр.
1.1. Умумий маълумотлар[4]
Ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларини ёритиш сунъий ва табиий усулда амалга оширилади. Иш жойларини сунъий ёритишнинг асосий кўрсаткичларига ёритилганлик, ёруғлик оқими, ёруғлик кучи, равшанлилик, ёруғликни ютиш, қайтариш, ўтказиш клэффициентлари, ёритилганликни пульсация ва нотекислик коэффициенти, фон, контраст кабилар киради. Табиий ёритилганлик эса табиий ёритилганлик коэффициенти билан баҳоланади. Ёритилганликнинг меъёрий миқдори ишнинг турига ва иш разрядига боғлиқ ҳолда белгиланади. Энг юқори ёритилганлик 5000 лк бўлиб 1 разрядли энг юқори аниқликдаги ишлар учун, энг паст миқдори эса 75 лк бўлиб IV, V ва VI разряддаги ишлар учун белгиланган.
Ишлаб чиқариш биноларида табиий ёритилганлик кўрсаткичининг меъёрий миқдорлари
1.1.-жадвал[5]
Хоналар разряди |
Бажариладиган ишнинг хусусиятми |
Табиий ёритилганлик коэффициенти, е |
Минимал ёритилганлик коэффиц. |
|
Юқори ва комбинациялашган ёритилганлик |
Ён томонлама ёритилганлик |
|||
I |
Муҳим аниқликдаги ишлар |
10 |
3,5 |
- |
II |
Юқори аниқликдаги ишлар |
7 |
2 |
0,20-0,16 |
III |
Аниқ ишлар |
5 |
1,5 |
0.16-0,14 |
IV |
Кам аниқликдаги ишлар |
3 |
1 |
0,14-0,12 |
V |
Дағал ишлар |
2 |
0,5 |
0,12-0,10 |
VI |
Жуда дағал ишлар (умумий кузатиш билан кечадиган ишлар) |
1 |
0,25 |
0,10-0,08 |
Ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларини сунъий ёритиш меъёрлари
1.2.-жадвал[6]
Иш хусусияти |
Объектни фарқлаш ўлчами |
Объектнинг асосий ранг кўриниши билан ўзгарувчанлиги |
Асосий ранг кўриниши |
Энг кичик ёритилганлик, Лк |
|||
Люминесцент ёриткичда |
Чўғланма ёриткичда |
||||||
Аралаш ёритилганлик |
Якка умумий ёритилганлик |
Аралаш ёритилганлик |
Якка умумий ёритилганлик |
||||
Муҳим аниқликда |
0,1 ва ундан кам |
Кичик
Ўрта
катта |
Қоронғу Ёрқин Қоронғу Ёрқин Қоронғу ёрқин |
3000 - 750 - 1500 750 |
750 - 750 - 500 300 |
1500 - 1000 - 750 400 |
300 - 300 - 300 150 |
Юқори аниқликда |
0,1-0,3 |
Кичик
Ўрта
Катта |
Қоронғу Ёрқин Қоронғу Ёрқин Қоронғу Ёрқин |
2000 1000 - 750 - 500 |
750 400 - 200 - 150 |
1000 500 - 400 - 300 |
300 150 - 100 - 75 |
Аниқ |
0,3-1,0 |
Кичик Ўрта Катта |
Қоронғу Ёрқин Қоронғу Ёрқин Қоронғу Ёрқин |
1000 750 - 500 - 400 |
300 200 - 150 - 150 |
500 400 - 300 - 200 |
150 100 - 75 - 50 |
Кам аниқликда |
1,0-10 |
Кичик Ўрта Катта |
Қоронғу Ёрқин Қоронғу Ёрқин Қоронғу Ёрқин |
150 150 - 100 - 100 |
150 150 - 100 - 100 |
150 150 - 100 - 100 |
50 50 - 30 - 30 |
Дағал |
10 дан юқори |
Объектнинг асосий ранг билан ўзгарувчианлиги ва асосий рангга боғлиқ эмас |
100 |
100 |
100 |
30 |
|
Жуда дағал (умумий кузатиш билан кечадиган ишлар) |
|
Объектнинг асосий ранг билан ўзгарувчианлиги ва асосий рангга боғлиқ эмас |
75 |
75 |
- |
20 |
Ишлаб чиқариш биноларидан ташқарида бажариладиган ишлар учун иш жойларининг ва иш юзаларининг ёритилганлиги ишнинг разрядига боғлиқ ҳолда 2 лк дан 50 лк гача бўлади.
1.1 ва 1.2.-жадвалларда табиий ва сунъий ёритилганликнинг санитар-гигиеник талаблар даажасидаги меъёрий миқдорлари кўрсатилган.
1.2. Ёритилганликни ўлчаш жиҳозлари[7]
Ёритилганликни ўлчашда Ю-15, Ю-16, Ю-17, Ю-116 маркали люкметрлар ишлатилади. Ю-16 люксметри энг кенг тарқалган бўлиб, у ўлчагич корпусидан, ўлчов механизми шкаласидан, корретор ва фотоэлементлардан ташкил топган бўлади.
1.1-Расм. Ю-116 люксметри
1 - фотоэлемент; 2 – ютувчи қопқоқ; 3 – ёруғлик ютувчилари;
4 – кўрсатгич (индикатор); 5, 6 – ўлчовларни ўзгартириш тугмаси.
Люксметрнинг ишлаш принципи ёруғлик оқимининг фотоэлементларга таъсири натижасида, люксметр занжирида электр токи ҳосил бўлишига асосланган. Ҳосил бўлган ток таъсирида люксметрнинг кўрсаткичи (Ю-116 люксметрида «қуёнча») ҳаракатланиб, шкалада ёритилганликнинг миқдорини «люкс» да кўрсатади. Шу сабабли ёритилганликнинг миқдори люксметр фотоэлементларига тушадиган ёруғлик оқимининг миқдорига боғлиқдир. Ҳар бир люксметрга қўшиб-ажратгич ўрнатилган бўлиб, у ёритилганликнинг ўлчаш оралиғини ўрнатиш учун хизмат қилади. Ю-116 люксметрнинг қўшиб-ажраткичи 0-25 лк, 0-100 лк ва 0-500 лк оралиқларида ўрнатилиши мумкин. Қўшиб-ажраткичнинг ҳар бир ҳолати учун 50 бўлимдан иборат шкала тўғри келади. Бундан ташқари Ю-16 люксметри фотоэлементи ёруғлик фильтри-«сўндирувчи» билан таъминланган бўлиб, у ёрдамида 50000 лк.гача бўлган ёритилганликни ўлчаш мумкин. Ушбу фильтр асосан ёритилганлик 500 лк.дан юқори бўлган ҳолларда ишлатилади.
Ю-17 люксметрнинг қўшиб-ажраткичини ҳам 3 хил (0-1 лк, 0-10 лк ва 0-100 лк) ҳолатда ўрнатиш мумкит. Люксметрнинг шкаласи 100 та тенг бўлакка бўлинган. Шунинг учун қўшиб –ажраткичнинг ҳолатига боғлик ҳолда Ю-17 люксметри ёрдамида 0,01 лк.дан (қўшиб-ажраткичнинг 0-1 лк ҳолатида) 100 лк. гача бўлган микдордаги ёритилганликни ўлчаш мумкин.
Люксметрлар меъёр даражасида ишлаши учун улар +450 С ёки –400С ҳарорат ва 80% нисбий намликдан юқори бўлган муҳитда узоқ вақт сақланмаслиги керак.
Люксметрдан фойдаланганда аввал уларнинг кўрсатгичи «0» ҳолатда эканлигини текшириб кўриш керак ва люксметр қўшиб-ажраткичини энг юқори ҳолатга ўрнатиш лозим. Бу ҳолда кўрсаткич жуда кам ўзгарса, қўшиб-ажраткични 2 ёки 3-ҳолатга келтириш керак. Агар ёритиш ҳар хил манбалар билан амалга оширилган бўлса, бу ҳолда люксметр кўрсаткичини «тузатиш коэффициентига» кўпайтириш лозим.
Тузатиш коэффициентининг миқдори
1.3-жадвал.
№ |
Ёритиш манбаси |
Тузатиш коэффициенти |
1. |
Чўғланма лампа |
1.0 |
2. |
Люминесцент лампа |
|
3. |
ЛД-маркали |
0.88 |
4. |
ЛДЦ-маркали |
0.95 |
5. |
ЛРЛ-маркали |
1.2 |
6. |
ЛБ-маркали |
1.15 |
7. |
Табиий ёритиш |
- |
1.3. Ишни бажариш тартиби
Иш жойларини табиий ёритишни аниқлаш
1. Хона деразасидан ҳар 1м. узоқликдаги масофада ёритилганликни люксметр ёрдамида аниқланг. Иш жойи ёритилганлигининг деразагача бўлган масофага боғлиқлиги графигини тузинг ва хулосаланг.
2. Хона ташқарисидаги ёритилганликни люксметр ёрдамида ўлчанг.
3. Табиий ёритилганлик кўрсаткичини аниқланг. Ушбу коэффициент қайси разряддаги иш турига тўғри келишини аниқлаб, хулосаланг.
4. Иш хонаси учун қуйидаги формула ёрдамида ёруғлик коэффициентини аниқланг:
бу ерда ер - ҳисобий ёруғлик коэффициенти:
яшаш хоналари учун- ер =0,1-0,25;
ишлаб чиқариш хоналари учун ер =0,1-0,5
S0 - битта деразанинг юзаси, м2;
n - деразалар сони;
Sх - хонанинг юзаси, м2.
5. Ёруғлик оқимини тушуш бурчагини аниқланг.
Ёруғлик оқимининг тушуш бурчаги хона деразасининг юқори ва пастки қисмларидан иш жойига тушувчи нурлар орқали ҳосил бўлади.
1.2.-расм. Ёруғлик оқимини тушуш бурчагини аниқлаш схемаси
Хона ичини сифатли ёритиш учун бурчак 270 дан кичик бўлмаслиги керак. Ёруғлик оқимини тушуш бурчаги 1.2.-расмдаги схемага асосан орқали тангенслар жадвали ёрдамида аниқланади.
Тангенслар жадвали
1.4.-жадвал.
0.18 |
10 |
0,44 |
24 |
0,7 |
35 |
0.25 |
14 |
0,50 |
27 |
0,8 |
39 |
0,30 |
17 |
0,58 |
30 |
1.0 |
45 |
0,36 |
20 |
0,65 |
33 |
1.15 |
49 |
Иш жойларини сунъий ёритишни аниқлаш
1. Ёритиш чироғини иш столидан 1 метр баландликда ўрнатиб, вертикал бўйича ҳар 0,2 м. баландликдаги ҳолати учун сунъий ёритилганликни аниқланг.
ЛБ, ЛД ва ДРЛ маркали люминесцент чироқлардан фойдаланилганда ёритилганлик миқдорини мос ҳолда 1,15; 0,88 ва 1,2 тузатиш коэффициентига кўпайтириб олинг.
2. Ёритилганлик миқдори билан ёритиш чироғини ўрнатиш баландлиги ўртасидаги боғланиш графигини тузинг ва хулосаланг.
1.4. Ҳисобот таркиби
Олинган натижалар асосида қуйидаги жадвалларни тўлдиринг ва хулосаланг.
I. Табиий ёритилганлик
Иш жойларининг табиий ёритилганлиги
1.5. -жадвал
№ |
Деразадан иш жойигача бўлган масофа, м |
Ёритилганлик, Лк |
Хулоса |
1 |
|
|
|
2 |
|
|
|
Табиий ёритилганлик коэффициентини аниқлаш
1.6.-жадвал
№ |
Хона ичининг ёриилганлиги, Лк |
Хона ташқарисидаги ёритилганлик, Лк |
Таббий ёритилганлик коэффициенти |
Хулоса |
|
Ҳақиқий |
Меъёр |
||||
1 |
|
|
|
|
|
2 |
|
|
|
|
|
Ёруғлик коэффициенти
1.7.-жадвал
№ |
Хона юзаси, Sx , м2 |
Дераза юзаси, Sд, м2 |
Дераза сони, n |
Ҳисобий коэффициент, ер |
Хулоса |
1 |
|
|
|
|
|
2 |
|
|
|
|
|
II. Сунъий ёритилганлик
Иш жойи ёритилганлигининг ёритиш чироқларини ўрнатиш баландлигига боғлиқлиги
1.8.-жадвал
№ |
Иш жойидан чироқларни ўрнатилиш баландлиги, м |
Ёритилганлик, Лк |
Иш разряди |
Хулоса |
1 |
|
|
|
|
2 |
|
|
|
|
Сунъий ёритиш чироқларини танлаш
1.9.-жадвал
№ |
Хона тавсифи |
Ёритиш чироғи тури |
Чироқнинг тавсифи ва ўрнатилиш схемаси |
1 |
|
|
|
2 |
|
|
|
2. Ишни виртуал стентда бажариш бўйича кўрсатма[8]
Иш мақсади - Иш худуди ва иш жойларида бурчакли ёритишни ўрганиш.
1.3 расмда кўрсатилган объектнинг ёритилиш даражасини ўрганиш қурилмасини умумий кўриниши:
У қуйидаги элементлардан ташкил топган:
1. Л1 – 300 Вт, Л2 – 200 Вт, Л3 – 60 Вт, Л4 – 200 Вт, Л5 – 300 Вт қувватга эга бўлган, қурилманинг юқори қисмида жойлашган турли электр лампочкаларидан иборат бўлган ёруғлик манбаи.
2. Кўчма кронштейн.
3. Люксметр датчиги.
4. Люксметр.
5. Ўлчов линейкаси.
6. Вольтметр.
7. Тармоқ даги кучланиш включатели.
1.3 - Расм. Лаборатория қурилмасининг умумий кўриниши
3. Ишни бажариш тартиби
Ишни бажаришишга киришишдан аввал люксметрдан фойдаланиш қоидалари ва тузилиши билан танишиб чиқиш зарур.
1.4 - Расм. Кўчма кронштейнни «Вверх» (юқорига) ва «Вниз» (патстга) тугмачалари орқали бошқариш
а) б)
1.5 - Расм. Люксметр (а) ва ёруғлик манбаи (б), сиқончани (мышка) босиш билан ёқилади
1. Ёруғлик сезувчан датчиклик кўчма кронштейнни «Вверх» (юқорига) ва «Вниз» (патстга) тугмачалари орқали, линейка шкаласининг 120 см кўрсаткичи олдида ўрнатиш. (1.4. расм).
2. Сичқончани чап тугмасини босиш орқали, керакли кучланишга эга бўлган лампаларни ёқиш. Қайта босиш лампаларни ўчиради. Лампа кучланиши (канделлада) сичқончанинг кўрсаткичини (стрелкаси) йўналтиришда акс этади. (1.4- расм)
3. Турли масофалар қиймати учун Л1-Л5 лампалар ҳосил қиладиган ёруғлик оқими учун люксметр кўрсаткичларининг ҳисоботини олиб бориш. Натижаларни жадвалга киритиш. Лампа ва масофа эксперименти ўқитувчи томонидан берилган вазифагага асосан олиб борилади.
1.10 - жадвалдаги L, см графасига ўлчов линейкаси бўйича ўлчанган масофани киритиш.
Л1-Л5- графасига, ҳар бир лампага алоҳида олинган ёруғлик оқимининг люксметрдаги кўрсаткичини киритиш
Ф∑ - графага барча лампалардаги ёруғлик оқимининг йиғиндисини киритиш.
4. E=f(P) ёриткич кучланишига асосан ёритишни яратиш:
5. E=f(L) масофага асосан ёритишни яратиш.
6. Хулоса чиқариш.
1.10. жадвал.
Л1+Л5 l, см |
Л1 |
Л2 |
Л3 |
Л4 |
Л5 |
Ф∑ |
P=___, Вт |
P=___, Вт |
P=___, Вт |
P=___, Вт |
P=___, Вт |
P=___, Вт |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4. Виртуал стентда бажарилган иш бўйича ҳисобот мазмуни
Ҳисоботларда, ўқитувчининг кўрсатмаси бўйича керакли жадвал, графика ва ҳисоб-китоблар акс эттирилган бўлиши керак.
5. Назорат саволлари:
1.Ишлаб чиқариш хоналарини ёритиш ёруғлик манбаига боғлиқ ҳолда неча турга бўлинади?
2. Табиий ёритиш қандай турларга бўлинади?
3. Табиий ёритиш қандай кўрсаткич орқали баҳоланади?
4. Табиий ёритилганлик коэффициенти қандай аниқланади?
5. Табиий ёритилганлик коэффициентининг меъёрий миқдои қанча?
6. Сунъий ёритиш кўрсаткичларига нималар киради?
7. Ёритиш меъёри нималарга боғлиқ ҳолда белгиланади?
8. Ёритилганликнинг меъёрий даражаси неча люкс қилиб белгиланган?
9. Ёритилганлик қандай асбоб билан ўлчанади?
10. Сунъий ёритиш чироқлари қандай турларга бўлинади?
2 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ТЎСИҚЛИ КОНСТРУКЦИЯЛАРДА ТОВУШ ИЗОЛЯЦИЯСИНИ ЎРГАНИШ
Иш мазмуни - Товуш изоляциясини ўлчаш, акустик трактлар иш принципини ва шовқинларга қарши курашиш усуллари услубиятини ўрганиш.
1. Назарий қисм.
Шовқинлар классификацияси (таснифи)[9]. Товушларни турли фаза, частота ва амплитудалар билан тартибсиз аралашмаси шовқин деб аталади. умуман олганда иш ва дам олиш учун ҳалақит берадиган товушлар шовқиндир. Ўз таснифига кўра шовқин спектри икки турга бўлинади:
- кенгполосали, бир октавадан кенгроқ узлуксиз спектрли;
- тоналли, спетрида дискрет тон ифодаси бўлган.
Вақтинчалик тасниф бўйича шовқинни қуйидагиларга бўлиш мумкин:
- доимий, товуш даражаси вақт мобайнида 5 дБА дан ортмай ўзгарадиган;
- ўзгарувчан, товуш даражаси вақт мобайнида 5 дБА дан ортиқ узлуксиз ўзгарадиган;
- импульсли шовқин, 10 мс интервал билан I - 200 мс давом этадиган бир ёки бир неча товуш сигналларидан иборатдир.
1.2. Иш жойиларидаги доимий шовқин тавсифномаси, 63, 125, 250, 500, 1000, 2000, 4000 и 8000 Гц, октава полосаларидаги ўрта геометрик частотали, дБ да ўлчанадиган товуш босими даражаси билан анқланадиган пастдаги тенгламада ифодаланади:
, (2.1)
Бунда Р - товуш босимини ўртача квадратли ифодаси , [Па]; Р0 = 2 ∙10-5 Па – эшитиш бўсағаси.
1.3. Иш жойларидаги доимий кенгполосали шовқинни таҳминий баҳолаш тавсифномаси сифатида, шовқин ўлчакичнинг “секин” тавсифидаги ва пастдаги тенглама билан аниқланадиган товуш даражаси 5 дБА бўлган товушни олиш мумкин:
, (2.2)
Бунда LА - тўғирланган товуш даражаси, дБА; Pa - товуш босимини ўртача квадратли ифодаси.
1.4. Ўзгарувчан шовқинни таҳминий баҳолашда, текширилаётган оралиқни пастдаги тенглама билан ҳисобланган дБА да ўлчанадиган товушнинг LА ўртача даражасини аниқлаш мумкин:
, (2.3)
Бунда LAi - i товуш босими даражаси дБА; (i= 1,2…n), - товушларининг йиғиндиси даражаси LAi дБАда
1.5. Гипотетик машина кучланишининг товуш даражаси LР бўлган, 63, 125, 250, 500, 1000, 2000, 4000 и 8000 Гц, ўрта геометрик частотали октава полосаларидаги шовқин, машинанинг шовқин тавсифномасини тавсифлайди.
(2.4)
Бунда Lp - товуш кучланиши даражаси, дБ; P – товуш кучланиши, Вт; Ро – товуш кучланишининг бўсаға ифодаси, Вт.
1.6. Ҳаво шовқинларидан ҳимояланиш учун шаҳсий товуш изоляцияси қуйидагича аниқланади:
, (2.5)
, (2.6)
Бунда LЗИ - ҳимояланиш учун шаҳсий товуш изоляцияси, дБ; τ - товуш узатиш коэффициенти; Р2 и Р1 - тушаётган ва ўтаётган тўлқинлардаги товуш босими, Па.
1.7. Биноларда товуш ютишни акустик ҳисоб- китобида, товуш ютиш майдон эквиваленти (фонд) A билан тавсифланади.
, (2.7)
, (2.8)
Бунда А - бинолардаги товуш ютиш фонди, м2; Sобщ - ҳимоя юзасининг умумий майдони. м2; αср – товуш ютилишининг ўртача коэффициенти; Р2 ваР1 - тушаётган ва ўтаётган тўлқинлардаги товуш босими.
1.8. Қуйидаги тенглама билан ўртача товуш даражаси ёки ўртача товуш босими даражасини ҳтсобланади:
, (2.9)
Бунда Li - ўртача товуш даражаси ёки ўртача товуш босими даражасини ўлчаш; n - Ўлчов сони ёки ўлчов нуқтаси.
Агар ўртача товуш даражаси ёки ўртача товуш босими даражаси бир биридан 5 дБ дан юқорироқ фарқ қилса, унда
, (2.10)
1.9. Товушни изоляция қилувчи конструкция, товушни бир хонадан (бинодан) иккинчи хонага (бинога) ўтмаслигини таъминлаш учун хизмат қилади ва унинг таъсири, товушни конструкциядан қайтиши сабаблидир.
1.10. Товуш ютиш сабаби, товуш юткичда тебраниш энергиясини иссиқликка айланиши натижасида ишқаланишдаги йўқотишдир. Ишқаланишдаги йўқотишлар даражаси юмшоқ толали ва ғалвирак материалларда юксакдир ва шунинг учун товуш ютиш конструкцияларда (ЗП) ана шундай материаллардан фойдаланилади. Аксинча, товуш изоляцияси (ЗИ) конструкцияси учун эса, зич ҳамда қаттиқ материаллардан фойдаланилади.
Товуш изоляцияси тўсиқлари, децибел катталигидаги тескари товуш ўтказувчи орқали ифодаланади:
, (2.11)
Бунда f - частота, Гц; m - конструкция кассаси, кг; - ҳавонинг тўлқинли қаршилиги; = 420 Hc/h3.
Шундай қилиб, товуш изоляцияси баъзи бир диапазонда масса логарифмига тенг. Шунинг учун товуш изоляцияловчи (ЗИ) конструкцияни материал массасига боғлиқлиги “масса қонуни” деб аталади.
Резонанс сабабли юқори даражадаги товуш частоталарида масса қонуни бузилади ва тўсиқ кучли равишда товуш ўтказа бошлайди.
Тўсиқдаги товуш изоляцияси қобилиятини конструкциянинг вазни бўйича таҳминан ҳисоблаш мумкин.
m>2000 кг/м2 массали материалдан бир хилда ясалган яхлит конструкция учун товуш изоляцияси катталигини ушбу тенглама орқали ҳисоблаб чиқиш мумкин:
, (2.12)
m≤ 2000 кг/м2, массда эса, бу тенглама билан,
, (2.13)
Иккита бино ўртасидаги товуш изоляцияси тўсиғининг ҳусусияти қуйидаги тенглама билан аниқланади:
, (2.14)
Бунда L1 ва L2 - шовқинли и сокин бинодаги товуш босимини ўртача даражаси; S - қайтариш майдони. м2; А – бинодаги товуш ютиш фонди, м2.
Бинодаги тўлиқ овозютишда αср = 1 тенглама (14) қуйидагича бўлади:
, (2.15)
2. Лаборатория бўйича виртуал стенд тузилиши[10]
2.1.Расм. Виртуал лаборатория стендини тасвири
1-радиокарнай; 2 – товуш изоляцияси материали (товуш изоляцияси); 3 - микрофон; 4- товуш изоляцияси материалининг қалинлиги; 5 - шовқин ўлчагич; 6-товуш генератори; 7- частота регулятори; 8- товуш қаттиқлиги регулятори.
Стендни ишлаш принципи: Товуш генераторидан радиокарнайга тўлқинлантирувчи сигнал узатилганда, микрофон сигнални қабул қилади ва натжада шовқин ўлчагич L1 шовқинни (текширилаётган наъмуна бўлмаса) ёки L2 шовқинини (текширилаётган наъмуна бўлса) қандайдир даражасини кўрсатади.
3. Лаборатория ишини бажариш тартиби
Товуш частотаси генераторини ёқиш (унверсал манипулятор кўрсаткичини "сичқонча" ("мышь") туридаги тугмачасига олиб бориб, кўрсаткич бармоқ билан "сичқонча" ("мышь")ни чап тугмасининг характерли чиққилашгача пастга босиш).
Изоляция материалисиз L1 товуш босими даражасини ўлчаш ва натижаларни 1-жадвалга киритиш. Изоляция материалини танлаш, наъмуна қалинлигини киритиш, октавали частоталарда ўлчов ишларини олиб бориш.
Навбатдаги материални танлаб, ўлчовни такрорлаш.
Октава частоталарида ∆L = L1 - L2 товуш изоляциясини ҳисоблаш ва натижаларни 1-жадвалга киритиш.
Изоляцияли 1000 Гц частолада материалларнинг товуш изоляцияси моҳиятини таққослаш.
Товуш изоляцияси спектрал тавсифномаси графикини чизиш LЗИ (t).
Товуш изоляцияси материалларини ўлчаш натижалари
2.1-жадвал
Товуш изоляцияси тўсиқлари тури |
Гц. Частотада ўлчанган товуш изоляцияси, дБ. |
|||||||
63 |
125 |
250 |
500 |
1000 |
2000 |
4000 |
8000 |
|
Изоляциисиз |
|
|
|
|
|
|
|
|
Ғишт девор |
|
|
|
|
|
|
|
|
Кўпқатламли картон |
|
|
|
|
|
|
|
|
Кигиз |
|
|
|
|
|
|
|
|
Темирбетон |
|
|
|
|
|
|
|
|
Шлакоблокли девор |
|
|
|
|
|
|
|
|
Тахтали тўсиқ |
|
|
|
|
|
|
|
|
4. Ҳисобот мазмуни
1. Экспериментал қурилма схемаси.
2. Шовқин ўлчакичнинг тузилиш схемаси
3. Жадвал ва график кўринишдаги экспериментал изланишлар натижаси.
4. Ҳисоб-китоб ва тенгламалар.
5. Хулосалар.
5. Назорат саволлари
1. Шовқин нима??
2. Шовқин қандай бирликда ўлчанади??
3. Шовқин инсон организмига қандай таъсир кўрсатади??
4. Шовқинни тўғирланган даражаси нима?
5. Шовқинни босим даражаси нима?
6. Товуш кучланиш даражаси нима?
7. Доимий шовқин нима?
8. Ўзгарувчан шовқин нима?
9. Товуш ютиш коэффициенти нима?
10. Шовқин билан курашишнинг асосий усуллари қандай?
11. Товуш изоляцияси нима?
12. Товуш ютиш нима?
13. Ҳимоя конструкцияларнинг товуш изоляцияси нимага асосланган?
3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ЭЛЕКТРОМАГНИТ НУРЛАНИШДАН ҲИМОЯЛАНИШ
Иш мазмуни – ЭМН (электромагнит нурланиш) ва бошқа нурланишларни инсонга таъсирини ўрганиш ва турли материалларни ютувчи ва қайтарувчи ҳусусиятларини баҳолаш
Электромагнит майдони
Пайдо бўлиш манбаи —Ишлаб чиқариш қурилмалари, радиотехник иншоотлар, тиббий аппаратуралар, озиқ-овқат саноати қурилмалари.
Электромагнит майдон тавсифномаси:
· Тўлқин узунлиги l, [м];
· Тебраниш частотаси f, [Гц].
Радиоалоқа регламенти бўйича частоталар диапазони (тўлқинлар узунлиги) номенклатураси:
3.1-жадвал.
Диапазона рақами |
частоталар диапазони f, Гц |
Тўлқин узунлиги диапазони |
Ўлчов бирликларига мослиги |
1 |
30-300 кГц |
104-103 |
ПЧ |
2 |
300-3000 кГц |
103-102 |
ЎЧ (гектометр) |
3 |
3-30 МГц |
102-10 |
ЮЧ (декометр) |
4 |
30-300 МГц |
10-1 |
метр |
5 |
300-3000 МГц |
1-0,1 |
УЮЧ (дециметр) |
6 |
3-30 ГГц |
10-1 см |
ЎЮЧ (сантиметр) |
7 |
30-300 ГГц |
1-0,1 см |
КЮЧ (милиметр) |
Электромагнит майдони ПЧ кўпинча ишлаб чиқаришда (қурилмаларда) қўлланилади - термик қайта ишлаш.
ЮЧ — радиоалоқа, тиббиёт, ТВ, радиоэшиттириш.
УЮЧ — радиолокация, навигация, тиббиёт , озиқ-овқат саноати.
Электр майдони манбаи атрофидаги ҳудуд шартли равишда зоналарга бўлинади:
- яқин (индукция зонаси);
- узоқ (нурланиш зонаси).
Зоналар ўртасидаги чегара катталиги: R=l/2p.
Зоналар жойлашувига асосан электр магнит майдони тавсифномаси қуйидагичадир:
- яқин зонада ® элктрмагнит майдони кучланиш вектори таркиби [В/м] майдони кучланиш вектори таркиби [А/м];
- узоқдаги зонада ® энергия оқимининг зичлиги тезлигининг [Вт/м2], [мкВт/см2] энергетик тавсифномасидан фойдаланилади.
Электр магнит майдонининг зарарли таъсири.
Электр магнит майдонинг юқори интенсивлиги тўқималарни қизишига олиб келади, кўриш органи ва жинсий органларга таъсир кўрсатади. Мўътадиллик интенсивликда: марказий асаб, юрак-томир системаси фаолияти ҳамда тўқима ва хужайралардаги биологик жараёнлар бузилади. Кам интенсивликда: бош оғриғи ва чарчоқ кўпаяди; сочлар тўкила бошлайди.
Электрмагнит майдонини меъёрга келтириш
60 кГц-300 МГц частотали диапазонда электромагнит майдонини меъёрга келтириш параметри, электр ва магнит майдони кучланиш таркибининг мумкин бўлган охирги моҳияти бўлади.
, (3.1)
, (3.2)
Бунда ЭНэ - кун давомида электр майдони кучланиши моҳиятининг мумкин бўлган охирги энергетик кучи[(В/м)2×ч]; ЭНм - кун давомида магнит майдони кучланиши моҳиятининг мумкин бўлган охирги энергетик кучи. [(А/м)2×ч].
300 МГц-300 ГГц частотали диапазонда электромагнит майдонини меъёрга келтириш параметри, энергия оқими зичлигининг мумкин бўлган охирги моҳияти бўлади
Электрмагнит майдони таъсиридан ҳимоялаш бўйича чора тадбирлар:
1. Индукция зонасида нурланиш зонасида электр ва магнит майдони кучланиш моҳиятини камайтириш - мавжуд технлогик жараён ёки асбоблар йўл қўйсагина, энергия оқими зичлигини камайтириш.
2. Вақт билан ҳимоя (электрмагнит майдони зонасида чегараланган вақтда бўлмоқ) .
3. Масофа билан ҳимоя (экрандан 60 — 80 мм узоқда ).
4. Иш жойи ёки электр магнит майдони нури манбаини экран билан тўсиш усули.
5. Иш жойини, магнит майдонининг хақиқий нурига нисбатан рационал режалаштириш.
6. Огоҳлантирувчи сигнализацияни тадбиқ этиш.
7. Шаҳсий ҳимоя воситасини тадбиқ этиш.
Ионлаштирилган нурланиш - Нурланиш, муҳит билан ўзаротаъсири натижасида, ионларни турли белгиларини пайдо бўлишига олиб келади.
Ионлаштирилган нурланиш (ИН) тавсифномаси:
· Экспозицион доза - модда зарядининг. уни массасига нисбати [Кл/кг];
· Экспозицион дозанинг қуввати [Кл/кг×с];
· ютилган доза - элементар хажмдаги модда массасига шу хажмда ўртача энергия [Гр=Грей], системадан ташқари бирлик - [Рад];
· Ютилган доза қуввати [Гр/с], [Рад/с];
· Эквивалентлик - Эркин таркибли нурланишнинг сурункали таъсирида, радиация заряди хавфининг баҳолаш учун киритилади [Зв=Зиверт], системадан ташқари бирлик [бэр].
1 Зв=1Гр/Q, где Q - сифат коэф. (ИН биологик таъсирига боғлиқ).
· Радиоактив - беихтиёр ўзгарувчан нуклид билан бирга ионлаштирилган нурланиш чиқарадиган бошқа нуклидга айланиш
Радионуклид активлиги деб, радионуклидларнинг вақт бирлигида парчаланиш сони билан тавсифланадиган ёки вақт бирлигидаги радиоўзгариш катталигига айтилади [Беккерель - Бк].
Маиший турмушда, ишлаб чиқариш ва теварак атроф муҳитида ионлаштирилган нурланиш манбалари ва тури:
Ионлаштирилган нурланишга (ИН) қуйидагилар киради :
- корпускуляр(a, b нейтронлар);
- (g,электромагнит тасмаси.)
Ионлаштирилган нурланиш ҳусусияти, айниқса ички нурланишда a жуда хавфлидир (ҳаво ва озиқ овқат орқали ички органларга боради).
Ташқи нурланиш инсоннинг барча организмига таъсир кўрсатади.
Инсон организмининг фонга оид нурланиши, инсон танасида ва теварак атроф муҳитида бўлган радиоактив моддалар яъни космик, сунъий ва табиий нурланиш орқали содир бўлади.
Фонга оид нурланиш ўзида қуйидагиларни ифодалайди:
1) Космик нурланишдаги доза;
2) Табиий манбалардаги доза;
3) Маиший ва теварак атроф муҳитига чиқариладиган манбалар дозаси;
4) Юқори технологик радиацион фони;
5) Ядро қуроли синовларидаги нурланиш дозаси;
6) АЭС чиқиндилари нурланишидаги доза;
7) Радиотерапия ва тиббий кўриклар туфайли олинадиган нурланиш дозаси;
Эквивалент дозаси - космик нурланишдан - 300 мкЗв/йил. Ер биосферасида таҳминан 60 радиоактив нуклидлар бор. ТЭЦ нурланиш дозасининг фон кўпайиш таъсири АЭСга қараганда 5-10 баравар. 8 км баландликда учаётган самолётдаги қўшимча нурланиш 1,35 мкЗв/йил. ни ташкил этади. Рангли телевизор экранидан 2,5 метр узоқликдаги масофада нурланиш 0,0025 мкЗв/соат ни, 5 см. масофада100 мкЗв/соат ни ташкил этади. Тиббий текширишларда нурланишнинг ўртача эквивалент дозаси 25-40 мкЗв/йил дир. 5м. узоқликдаги масофада маиший аппаратурадаги 28 млРент/соат, қўшимча нурланиш дозаси 0,5 млБэр/соат.
Нурланиш дозаси чегаралари[12]
3.1-жадвал
Ишчи ҳодимлар |
Доза (mSv) |
Тана ҳудудлари |
18 ёшли ишчи ҳодимлар |
20 |
Бир йил давомида бутун тана |
16-18 ёшли ишчилар |
6 |
Бир йил давомида бутун тана |
Бошқа ёшдагилар |
1 |
Бир йил давомида бутун тана |
Аёл ёки туғиш давридаги ҳар қандай аёл ишчи |
13 |
3 ойлик ҳомила даврида |
Ҳомиладор ишчилар |
1 |
Ҳомиладорлик муддати белгиланган даврда |
Ионлаштирилган нурланишнинг биологик таъсири
1. Бирламчи (тирик хужайра ва тўқима молекуласида содир бўлади)
2. Бутун организм функциясининг бузилишида.
Ўта радиотаъсирчан органлар:
- илик;
- жинсий аъзо;
- қора талоқ
Хужайра даражасидаги ўзгаришлар фарқи:
1. Оқибатлари наслга эмас, балки фақат инсонга таъсир кўрсатадиган соматик ёки жисмоний.
2. Стохастик (эҳтимоллик): нурланиш касаллиги, лейкоз, шишлар.
3. Ностохастик - нурланиш дозаси ортиши мобайнида ўсиш эҳтимоли бўлган шикастланиш. Нурланиш дозасининг чегараси мавжуд.
4. Генетик. Бутун тана нурланишида 6 Гр- 100% фоизли ўлим билан тугайдиган доза, 2,4 - 4,2 Гр- 50% фоиз тирик қолиш дозаси. Нурланиш касаллигида - бирдан ортиқ Гр. Кўпчиликда худди касаллик тузалаётгандек кўриниши 14-20 суткадан иборат бўлади.
Соғликни тиклаш даври 3 - 4 ой давом этади. Инсон организми ичига тушган (овқат, ҳаво, сув орқали) радионуклидлар жуда хавфлидир.
Энг хатарлиси ҳаво йўлидир (6 соатда 9м нафас олади, 2.2 л сув). Ички органлардан радионуклидларни чиқаришнинг биологик даври, бир неча ўн кундан тортиб то умрбодгача давом этади.
Ультрабинафша нурланиши (УБ)
(УБ) ўзида электрмагнит спектрида ёруғлик ва рентген нурлари (200-400 нм) орасидаги оралиқ ўринни эгаллаган, кўз илғамайдиган электромагнит нурларини ифодалайди. УБ- нури фотоэлектр таъсир, фотохимик фаоллик қобилиятини кўрсатиш (фото химик реакцияни ривожланиши), люминесценцияни чақириш ҳусусияти ва маълум даражада биологик фаолликка эгадир. Узоқ вақт қуёш нури етишмаганлиги сабабли организмда жисмоний мувозанат бузилишини биз яхши биламиз, бу ҳолатда “ёруғлик очлиги” деб ном олган ўзига ҳос симптомокомплекс ривожланади.
Кўпинча қуёш нури етишмаганлиги сабабли, D-авитаминоз касаллиги юзага келиши, иммунобиологик ҳимоя реакцияси бузилиши, сурункали касалликларни кучайиши асаб системасини функциясини ишдан чиқиши кабилар содир бўлади. УБ-нурланиш дозаси кам бўлса, организмга ижобий таъсир кўрсатади.
Ультра бинафша нурлари билан нурланишдан ҳимояланиш.УБ-нурларидан терини ҳимоялаш мақсадида ҳимоя кийимлари, қуёш нуридан ҳимоя экрани (соябон, шийпон ва бош.), маҳсус ҳимоя кремларидан фойдаланилади.
УБ-нурларининг, ишлаб чиқариш манбаини ионлаштириш натижасида атмосфера ҳавросидаги газ таркибини ўзгартириш ҳусусияти жуда муҳим гигиеник аҳамиятга эгадир. При этом в воздухе образуются озон и оксиды азота. Бунда ҳавода озон ва азот оксиди ҳосил бўлади. Биз биламизки, бу газлар УБ-нурлари ҳосил бўлишига ёрдам беради ва у чегараланган, ёмон шамоллатиладиган биноларда, ҳамда ёпиқ майдонларда асосан пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда юқори даражада захарли бўлиб, жуда зарарлидир.
Саноат токларидаги электр майдони. Саноат частотаси электр майдони (ЭМ) манбаи бўлиб, юқори ва жуда юқори кучланишдаги электр узатиш линияси ҳамда очиқ тақсимловчи қурилмалар (ОТҚ) ҳисобланади.
Узоқ муддат ЭМ нинг сурункали таъсири натижасида, иш сменаси охирида юзага келадиган асабий характердаги (оғирлик ҳиси ва мия ҳамда чаккадаги бош оғриғи; хотирани пасайиши, тезда чарчаш, кучсизлик ҳиси, бўшашганлик, асабийлик, юрак атрофидаги оғриқ, уйқусизлик; руҳий дилсиёҳлик, апатия, ёрқин ёруғликка, қаттиқ товушга ва бошқа таъсирларга нисбатан юқори таъсирчанлик натижасидаги дипресия) субъектив касаликлар юзага келиши мумкин. Ишчиларнинг соғлиғидаги асаб ва юрак қон томир системаси фаолиятида астеник ва астеновегатив характердаги функционал бузилишларга сабаб бўлган касаллик, касбга оид паталогияни пайдо бўлишини энг олиднги кўринишидир.
Маҳсус стандартда электр магнит майдонининг йўл қўйилиши мумкин бўлган кучланиш даражаси белгиланган.
Электр қурилмаларига ва улар орқали электр майдони пайдо бўладиган зонада бўладиган, у ерда бўлиш вақти ва иш жойларида электр майдонининг кучланиш даражасини назоратини олиб бориш талабларига хизмат кўрсатадиган ходим учун электр майдони кучланишининг 50 Гц частотадаги охирги йўл қўйиладиган даражасини стандарт белгилайди.
Электр майдон кучланишининг охирги йўл қўйиладиган таъсир этувчи даражаси 25 кВ/м. тенг. 25 кВ/м кучланишдан ортиқ бўлган электр магнит майдонида ҳимоя воситасиз туриш таъқиқланади. 5 дан то 20 кВ/м ортиқ кучланишдаги электр майдонида туриш мумкин бўлган вақт қуйидаги тенглама билан аниқланади:
, (3.3)
Бунда Т – кучланиш даражасига мувофиқ электр майдонида туриш мумкин бўлган охирги йўл қўйиладиган вақт, соат; Е - назоратдаги зонага таъсир этувчи электр майдони кучланиши, кВ/м.
Саноат токларидаги электр майдонидан ҳимояланиш воситалари. Қуйидагилар шаҳсий ҳимоя воситаларидир: ҳимоя кийимлари- куртка ва шим, комбинезон; экранли бош кийим - йилнинг илиқ фасли учун металл ёки пластмасадан ясалган каска ва йилнинг совуқ фасли учун астари металлашган матодан тикилган қулоқчин; электр токи ўтказувчи резина тагчармли ёки бутунлай электр токи ўтказувчи резинадан бўлган маҳсус пойафзал.
Лазер нурланиши. Лазер ёки оптикали квант генератори - бу мажбурий (стимулланган) нурланишдан фойдаланишга асосланган оптик диапозондаги электромагнит нури генераторидир.
Фаол муҳит ҳусусиятига қараб, лазерлар қаттиқ жисмли (шиша ёки кристалда), газсимон, бўёқлардаги лазер, кимёвий, яримўтказгичли ва бошқаларга бўлинади.
Хизмат кўрсатувчи ходимлар учун лазер нурланишининг хавфлилик даражаси бўйича, лазерлар тўрт синфга бўлинади:
- I синф (хавфсиз) – нурланиш чиқиши кўз учун хавфли эмас;
- II синф (хавфи кам) - тўғридан тўғри ёки кўзгудаги акс этган нурланиш кўз учун хавфли;
- III (хавфи ўртача) - тўғридан тўғри ёки кўзгудаги акс этган, 10 см.масофада акс этувчи юзадаги аралаш нурланиш кўз ва тери учун хавфли;
- IV синф (жуда хавфли) - 10 см.масофада акс этувчи юзадаги аралаш нурланиш тери учун жуда хавфли.
Таснифлаш, нурланишни кўриш органи ва терига ўзига ҳос таъсирини белгилайди. Генирирланган лазер нурланишининг хавфлилик даражасини баҳолашда етакчи мезон сифатида, кучланиш (энергия), тўлқин узунлиги, импульс вақти ва нурланиш экспозицияси катталиклари қабул қилинган.
Лазер нурланишидан ҳимоя воситалари.Лазер билан ишлашда, меҳнат хавфсизлиги шароитини таъминловчи шаҳсий ҳимоя воситасига, кўзга нурланиш таъсирини камайтирувчи маҳсус кўзойнак, қалқон, ниқоблар киради.
Лазер билан ишловчи ходимлар (йилда 1 марта) терапевт, невропатолог ва окулистларда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Статик электр зарядлари. Бу изоляцияланган ўтказкич ёки ярим ўтказкич материаллар, диэлектр хажм ва эркин электр эарядини юзадаги релаксацияси билан боғлиқ содир бўладиган, сақланадиган ҳодисалар йиғиндисидир. Доимий электрстатистик майдони (ЭСМ) - бу улар ўртасидаги ўзаро таъсирни амалга оширувчи харакатсиз зарядлар майдонидир. Турғун электр зарядлари, контактда бўлган икки жисмнинг нисбатан аралашишида, кристаллашишда, шунингдек индукция натижасида пайдо бўлади.
ЭСМ майдонда фаолият кўрсатаётган куч билан белгиланадиган кучланишни (Е), нуқтали электр харядига, ушбу харядни катталигига нисбати билан таърифланади. ЭСМ кучлани бирлиги вольтни метрга нисбатидир (В/м).
Электр майдони энергетика қурилмалари ва электр технологик жараёнларда ҳосил бўлади. Ҳосил бўладиган манбаларга қараб, электр майдони аслида турғун электр майдони (харакатсиз зарядлар майдони) ёки стационар электр майдони (доимий ток электр майдони) кўринишда мавжуд бўлиши мумкин.
Биологик таъсирчанликни ўрганиш учун олиб борилган текширишлар, асаб, юрак-қон томир, нейрогуморал ва организмнинг бошқа аъзолари электр майдонига нисбатан жуда сезувчан бўлишини кўрсатди.
Электр майдони таъсири бор зонада ишлаётган ходимларда асабийлик, бош оғриғи, уйқусизлик, иштаҳа бузилиши каби турли шикоятлар юзага келади. Ходимларда разряд кутиш қўрқинчи сабаб бўлган ўзига ҳос “фобия” (қўрқиш) мавжуд. “Фобия”га майл асосан юқори ҳиссий таъсирланиш билан бирга содир бўлади.
Статик электрдан ҳимояланиш воситаси. Агар технологик жараён шароити, ҳаводаги намлик даражасини 65-75 % фоизга кўтариш имконини берса, бу ҳимояланишнин энг самарадор усули ҳисобланади.
Шаҳсий ҳимоя воситаси сифатида антистатик пойафзал, антистатик халат, қўлни эҳтиётлаш учун ерга уланган билакузук ва бошқа инсон танасини ҳимояловчи ерга уланган электростатик воситалар қўлланилиши мумкин.
Иионли нурланишларни меъёрлаш.Радиация хавфсизлиги меъёрлари (РХМ - 76/78).
Аниқ белгиланган 3 тоифадаги нурланувчи шаҳс:
А - ИН манбаи билан боғлиқ ходим;
Б - ИН манбаига яқин жойда бўлган ходим (аҳолининг чегараланган қисми);
В туман,ўлка, вилоят, республика аҳолиси.
Жиддий органлар гуруҳи (таъсирчанлик даражаси камайиши бўйича):
1. Бутун бадан, жинсий аъзп, қизил суяк илиги.
2. Мускул (мушак), қалқонсимон без, ёғ тўқималари ва бошқа органлар, 1 ва 3 гуруҳга тегишли бўлгандан ташқари.
3. Тери қопламаси, суяк тўқималари, панжа, билак, оёқ юзи.
РҲМ (радиациядан ҳимояланиш меъёри) да келтирилган 76/78 асосий охирги йўл қўйиладиган дозани мумкин бўлган ва назорат даражаси А ва Б тоифадаги шаҳслар учун ўрнатилган.
В тоифаси учун радиация хавфсизлиги меъёри ўрнатилмаган, чунки нурланишни чегаралаш, регламентация ёки теварак атрофдаги радиоактив иншоотлар назорати орқали амалга оширилади.
А охирги йўл қўйиладиган доза - ОД - изланишларни замонавий усуллари кўрсатишича, календар йилда хизмат кўрсатаётган ходимларга шаҳсий доза эквиваленти бир текис таъсир этиши муҳим аҳамиятга эгадир ва уларни соғлиғида 50 йилда ҳам оғиш содир бўлмайди
Б охирги йўл қўйиладиган доза - ОД – асосий охирги йўл қўйиладиган дозада, бир текис нурланишда, изланишларни замонавий усуллари кўрсатишича хизматчи ходимларда 70 йилда ҳам соғлиғида оғиш ҳосил бўлмайди.
Ионлашган нурланиш манбаи билан ишлашнинг асосий санитария қоидалари (АСҚ) ОСП 72/78 - меъёрий хужжат ўзида акс этиради:
1. Радиоактив моддалар ва ионлашган нурланиш манбаи бўлган қурилмаларни ўрнатиш талаблари.
2. Улар билан ишлашни ташкил этиш талаблари.
3. Етказиб бериш, ташиш ва ҳисобга олиш талаблари.
4. Ёпиқ манбалар билан ишлашга бўлган талаблар.
5. Манба билан ишлашда иситиш, шамоллатиш ва чанг-газлардан тозалашга бўлган талаблар.
6. Сув таъминоти ва канализацияга бўлган талаблар.
7. Чиқиндиларни ёғсизлантириш, кетказиш ва йиғишга бўлган талаблар.
8. Иш хоналари ва ускуналарни дезактивациси ва парвариши талаблари
9. Шаҳсий гигиена ва химояга бўлган талаблар.
10. Радиация назоратини ўтказишга бўлган талаблар.
11. Радиация аварияларини олдини олиш ва уларнинг оқибатларини йўқотишга бўлган талаблар.
Экспозиция дозаси кучланиши бўйича, ташқи ионлашган нурланишдан ҳимоя лойиҳасида ҳисобланган ҳимоя коэффициенти 2 тенгдир.
Радиоактив моддаларнинг очиқ манбаидаги барча ишлар уч синфга бўлинади:
I. (энг хавфли). Иш узоқ масофадан туриб бажарилади.
III-синф манбаи билан ишлаганда, маҳаллий вентиляция тизимидан (тортиш жавонлари) фойдалинилади.
II- синф манбаи билан ишлашда, маҳсус жиҳозланган чиқиш жойлари (душ ва радиация назоратини олиб борадиган воситалари) бўлган алоҳида жойлашган бинодан фойдаланилади.
I, II ва III-синф моддалари билан ишлаганда радиация назоратини албатта ўтказиш зарур.
Ионлашган нурланишдан ҳимояланиш усуллари
Асосий усуллар:
1) Метод защиты количеством, т.е. по возможности снижение нормы дозы облучения.миқдорий ҳимоя усули, яъни имкони борича нурланиш дозаси меъёрини камайтириш.
2) Вақт орқали ҳимояланиш.
3) Экран, яъни тўсиқли ҳимоя (қўрғошин, бетон).
Радиация назорати асбоблари
Ўлчов ва назорат асбоблари қуйидагиларга бўлинади:
- дозиметрлар ( экспозицион ёки ютилган нурланиш дозалари ва бу дозалар кучланишини ўлчайди)
- радиометрлар (радиоактив манбадаги нуклидлар фаоллигини ўлчайди);
- спектрометрлар (элементар зарраларнинг заряди, массаси, вақти бўйича ИН энергиясини тақсимланишини ўлчайди );
- сигнализаторлар;
- универсал асбоблар (дозиметр ва бошқалар);
- детектирлаш қурилмалари.
3.1-расм. Радонни мониторинг қилиш қурилмаси[13]
2. Лаборатория стендини тасвирлаш[14]
Лаборатория қурилмаси иккита логодаврий антеннадан (ЛДА) иборат-узатувчи ва қабул қилувчи. Узатувчи (ЛДА) антеннага дециметр диапазонли электрмагнит тебраниш ишлаб чиқарадиган юқори частотали генератор уланган (1,73 – 2 ГГц тор тўлқин диапазонида ишлашга мўлжалланган). Қабул қилувчи антенна чиқишига, қабул қилиш нуқтасида кучланиш оқими зичлигини ўлчайдиган микроваттметр уланган.
Турли материалларни ютиш ва қайтариш ҳусусиятларини текшириш ишлари олиб борилади.
3.2 - расм Дастурнинг асосий ойнаси.
3. Ишни бажариш тартиби
1. (3.3-расм) переключатель ёрдамида “ютиш” ёки “қайтариш” ҳусусияти позициясини ўрнатиш.
3.3-расм. Позиция переключатели.
2. Микроваттметрни ёқиш. (3.4-расм.)
3.4-расм. Микроваттметр.
3. «Материаллар» менюсида « материал йўқ»ни танлаш. (3.5-расм.)
3.5-расм Материаллар.
4. 1810 МГц = 1,81 ГГц. Иш частотасини ўрнатиш (3.6-расм)
3.6-расм. Частотомер.
5. Қабул қилувчи антеннани, вертикал ва горизонтал оғувчи регулятори ёрдамида айлантириб, биринчи жойлашувда - 10 мкВт, иккинчи жойлашувда - 8 мкВт тенг бўлган, микроваттметрнинг энг юқори кўрсаткичига эришиш (3.7-расм).
6. ”Материаллар” менюсида бирор бир материални танлаш (3.4-расм).
7. 3.3 - жадвалга микроваттметр кўрсакичини ёзиш.
8. Навбатдаги материални танлаш ва. 7,8 п.п ни қайтариш.
9. Переключателни “Қайтариш ҳусусиятини ўрганиш учун ўрнатиш” позициясига ўрнатиш, 3-8 п.п.қайд қилингандек харакатни амалга ошириш, ҳамда кўрсаткични 3.4 - жадвалга ёзиб қўйиш.
3.7-расм. Оғиш регулятори.
3.3 - жадвал
Эркин бўшлиқ учун энергия оқимини зичлиги |
|||
Наъмуналар |
Асбоб кўрсаткичлари, Р, мкВт |
Кузатилаётган материал орқали энергия оқими зичлиги. |
Сусайтириш |
1. Оргойна 2. Гетинакс 3. 35 мм. тахта 4. 3,5 мм. фанер 5. ДВП 6. Икки қатламли ойна |
|
|
|
3.4 - жадвал
Ютмайдиган материал энергия оқимини зичлиги |
|||
Наъмуналар |
Асбоб кўрсаткичлари, Р, мкВт |
Кузатилаётган материал орқали энергия оқими зичлиги. |
Сусайтириш |
1. Оргойна 2. Гетинакс 3. 35 мм тахта 4. 3,5 мм фанер 5. ДВП 6. Икки қатламли ойна |
|
|
|
Энергия оқимининг зичлиги қуйидаги тенглама билан ҳисобланади:
(мкВт/см2), (3.4)
Бунда P – микроваттметр кўрсаткичи (мкВт), S - узатувчи ва қабул қилувчи антеннадан иборат комплекснинг самарадор юзаси (ўрнатиш учун S = 60 см2).
Сусайтириш қуйидаги ифода билан белгиланади:
, (3.5)
- Ютиш ёки қайтариш йўқлигидаги энергия оқимининг зичлиги.
4. Ҳисобот мазмуни
1. Ишнинг номи ва мазмуни .
2. Лаборатория стендини тузилиш схемаси.
3. Ўлчов натижаларини жадвал ва ҳисоб-китоб кўринишда ифодалаш.
4. Хулосалар.
5. Назорат саволлари
1. Электр магнит майдони тирик организмга қандай таъсир кўрсатади?
2. Электр магнит майдонини қайси материаллар яхшироқ ютиш ҳусусиятига эга?
3. Электр магнит майдонини қайси материаллар яхшироқ қайтариш ҳусусиятига эга?
4. Юқори электр магнит майдони бўлган зона локализациясининг (ўчоқларини камайтириш) қандай усуллари бор?
5. Электр магнит нурланиши частоталари тирик организмга қандай таъсир кўрсатади?
6. Электромагнит нурланишидан ҳимояланишнинг қандай усуллари мавжуд?
4 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ИНСОН ТАНАСИНИНГ ЭЛЕКТРГА ҚАРШИЛИГИНИ ЎЛЧАШ
Иш мазмуни – инсон танасининг электрга қаршилиги катталигига турли омилларнинг таъсирини ва унинг организимига ток таъсир этиш табиатини ўрганиш
1. Назарий қисм[15]
Электр қуввати ишлатилиши, кенг қулай ва самарали лекин потентсиаллар ёрдамида энергия узатилиши бу хавфли усул ҳисобланади. У ҳар бир мамлакатдаги заводда, устахоналарда, офисларда ва лабараторияларда ишлатилади. Ҳар қандай электр энергиясида потенциаллар бўлганлиги учун у ўлим билан боғлиқ хавфли бўлиши мумкин. Электр энергиясини ишлатилиши кўп йиллар давомида қонун ҳужжатларида тартибга солинади ва назорат қилинади. Бу қонун ҳужжатлар стандартлари электр асбоб-ускуналарида фойдаланиш тизимлаш, таъмирлаш, ўрнатиш доирасида жароҳат хавфни камайтириш мақсадида назорат қилинади. Одамлар энг кичик ва энг катта электр ўрнатишларни амалга ошириш учун ваколатли бўлиши зарур. Янги тизимларни ўрнатишда, дизайнни ўзгартиришда ва унга боғлиқ бўлган ускуналарни фойдаланишда юқори малакали мутахассисларнинг маслаҳатлари керак бўлади[16].
Бузилган электр қурилмаларида ишлаш жараёнида инсон электр токи билан шикастланиши мумкин.
Электр жароҳатлари ички (ток уришида юрак, нафас органлари ва бошқалар зарарланади) ва ташқи (куйиш, терини электрметаллизацияси, электр белгилар) жароҳатларга бўлинади.
Ток уриши организмда турли физиологик реакцияларини чақириши мумкин: термик, электролитик ва биологик).
Токларни инсон организмига таъсир этиш табиатига асосан, токни қуйидаги таснифномаси ўрнатилган:
Сезиларли ток уриш - бу электр ток уришида инсон организмидан ўтаётган ток сезиларли асабни қўзғатади;
Сезиларли ток уриш бўсағаси - сезиларли ток уришнинг камроқ миқдори (1-1,5 мА ўзгарувчан ток ва 5-7 мА доимий ток);
Қўйиб юбормайдиган ток уриш - бу электр ток уришда, инсон организмидан ўтаётган ток, ўтказкич ушлаб турган қўлдаги мушакларни кучли тортишишини (акашак) юзага келтиради:
Қўйиб юбормайдиган ток уриш бўсағаси - Қўйиб юбормайдиган ток уришнинг камроқ миқдори (10-15 мА ўзгарувчан ток ва50-80 мА доимий ток);
Фибрилляция токи - бу электр ток уришда, инсон организмидан ўтаётган ток юрак фибрилляциясини юзага келтиради;
Фибрилляция токи бўсағаси - Фибрилляция токининг камроқ миқдори (100 мА ўзгарувчан ток ва 300 мА доимий ток).
Инсонни электр токи уриши оқибати турли сабабларга боғлиқдир, улардан асосийлари: зарар етказадиган ток кучи ва тури, илова қилинган кучланиш, инсон организмини электр қаршилиги, ток таъсир қилиш вақти, теварак атроф ҳолати, токни инсон танаси бўлаб йўналиши.
Электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш мобайнида, ток уриш кўпинча қўл-қўл ва қўл-оёқ йўналиши бўйича содир бўлади.
Инсон танаси бўйлаб ўтаётган ток кучи, танани электр қаршилигига ва кучланишга тегиб кетишга(даҳлдорлик) боғлиқдир:
(4.1)
Бунда Uпр - даҳлдорлик кучланиши - инсон бир вақтнинг ўзида тегиб кетадиган ток занжирининг икки нуқтаси орасидаги кучланиш, В; Z - инсон танасининг тўлиқ электрга қаршилиги, Ом.
Инсон танасининг электрга қаршилигини белгилайдиган, ўзига ҳос омили қонтомирлари ва асаб толалари бўлмаган тери, уни юқори мугуз қатламидир. Бу қатлам 0,05 до 0,22 мм. қалилинликка эгадир Тери тоза ва қуруқ бўлгандаги омлик қаршилиги 3•10³- 10 Ом ва ундан кўпроқ бўлади. Терининг мугуз қатлами бузилиши натижасида, инсон танаси қаршилиги ички органлар қаришилигигича камаяди (мушак ва ёғ тўқималари, қон томирлари, илик ва бошқалар) Инсон танасининг ички қаршилиги 500-600 Омдан ортмайди. Электр ҳисоб китобларида инсон танаси қаршилиги 1кОм тенгни қабул қилади.
4.1.-расмдаги эквивалент схемага биноан инсон танасини тўлиқ қаршилиги қуйидагига тенг бўлади:
, (4.2)
4.1.-расм. Инсон танаси қаршилигининг эквивалент схемаси (ток йўли қўл-қўл)
Бунда Rв - тана участкасининг кўндаланг кесими узунлигига боғлиқ ва аниқ фаол қабул қилувчи инсон танасининг ички қаршилиги, Ом; С - ўзгарувчан ток таъсир этаётганда, эпидермиснинг мугуз қатлами билан ажратилган инсон танаси ички тўқималарининг ток етакловчи ва ўтказувчи қисми уланиш жойида ҳосил бўладиган сиғим, пФ; Rн - инсон танасининг ташқи қаршилигининг фаол тузилмаси, Ом; f - ток частотаси, Гц.
4.2-расм. Электр хавфи тўғилганида электр манбасидан 18 метр узоқликда туриш керак.[17]
Инсон электродларга (уланиш юзаси бир ҳил) симметрик ҳолатда тегиб кетганида, танани тўлиқ қаршилиги қуйидаги тенглама билан аниқланади:
Z = 2 Z + Rв, (4.3)
бунда берилган частотада (f) ташқи тери қатламининг тўлиқ қаршилиги.
Тери қатламининг Rн фаол қаршилигини, паст частотали токдаги ўлчовлар Z натижасидан фойдаланиб аниқлаш мумкин. Ток частотаси камайганда конденсаторнинг ўтказиш ҳусусияти пасаяди, унинг сиғим қаршилиги эса, ортади. Шунинг учун, етарли паст частотада (f ~ 0), терининг ташқи қатламининг тўлиқ қаршилиги таҳминан фаол қаршиликка (Rн) тенг деб қабул қилиш мумкин.
Zн = Rн (f да ~ 0), (4.4)
Юқоридаги айтилганларга асосан танани доимий токка қаршилиги қуйидагига тенг:
Z(0) = 2 Rн + Rв, (4.5)
Унда
Rн = (Z(0) – Rв)/2, (4.6)
Бунда Z(0) - танани доимий токка тўлиқ қаршилиги, кОм, Z(0)- аниқлаш учун экстрополяция усулидан фойдаланилади.
Бунинг учун, тўғри бурчакли координатанинг Z=j (f) чизиқли масштаби ва ўлчанган маълумотларга асосан, f =40 - 100 Гц диапазондаги ток частоталарига тананинг тўлиқ қаршиликка боғлиқлик графиги тузилади. Ундан сўнг, кўринишнинг тўғри чизиғи ёрдамида, олинган график Z = j (f) аппроксимацияси амалга оширилади. f=0 бўлганда Z =Z(0) (4.3-расм).
4.3.-расм. 40-100 Гц диапазонда инсон танасининг қаршиликка боғлиқлик графиги.
Ток частотаси ортиши билан инсон танаси қаршилиги сиғим тузилиши ҳисобига камаяди ва 10-20кГц да терининг ташқи қатлами электр токига қаршилик кўрсатмайди деб ҳисоблаш мумкин. Унда инсон танасини тўлиқ қаршилиги ичкига тенг бўлади (4.2 - тенгламага қаранг).
Z = Rв ( f да > 10000Гц), (4.7)
2. Лаборатория стендини тасвирлаш[18]
4.4-расм Виртуаль стенднинг умумий кўриниши.
Дастур билан ишлаш:
1. “Кўпайтирувчи” майдонига, генератор кўрсатадиган керакли карралик частота қийматини танлаш
2. Сирғалувчи билан “Чиқиш регулятори” майдонига кучланишни чиқариш
3. Сирғалувчи билан “Частота” майдонига частотани чиқариш
4. Бошқа қийматлар ўзгариши билан миллиамперметр ўлчовлари натижалари, ойнани пастидаги керакли майдонда автоматик равишда тасвирланади.
3. Ишни бажариш тартиби
I. Инсон танасидаги қўл-қўл йўналиши бўйича ўтаётган ток кучини ўлчаш.
1) Виртуаль лаборатория стендини юргизиш.
2) 1,5 В.даги ”Чиқиш регулятор”и ёрдамида генератор кучланишини ўрнатиш.
3) Гнератор созлагичи лимб (бурчак даражасини ўлчагич асбоб) ва “Кўпайтирувчи”переключатели билан генераторда 20 дан то 20000Гц атрофида частотани ўрнатиш. (4.1-жадвал).
4) Асбоблар кўрсаткичи натижаларни 1-жадвалга киритиш.
4.1-жадвал
F,Гц |
Uconst, B |
I, mA |
20 |
|
|
55 |
|
|
60 |
|
|
65 |
|
|
75 |
|
|
100 |
|
|
400 |
|
|
800 |
|
|
1000 |
|
|
5000 |
|
|
10000 |
|
|
20000 |
|
|
II. Ўқитувчи берган частотадаги кучланишга боғлиқ бўлган, инсон танаси қаршилигини ҳисоблаб чиқиш
1) Виртуал лаборатория стендини юргизиш.
2) 1,4 В.даги ”Чиқиш регулятор”и ёрдамида генератор кучланишини ўрнатиш.
3) 1000Гц. Генератор частотасини чиқариш.
4) Генератордаги 1,4 в. дан то 0,2 в. кучланишни 0,2 в., қадам билан ўзгартириб, инсон қаршилигини ҳисоблаб чиқиш.
4.2-жадвал
Кучланиш, В |
1,4 |
1,2 |
1,0 |
0,8 |
0,6 |
0,4 |
0,2 |
Ток, мА |
|
|
|
|
|
|
|
Қаршилик, Ом |
|
|
|
|
|
|
|
F const, Гц |
|
|
|
|
|
|
|
4. Ҳисобот мазмуни
1. Инсон қаршилигининг экивалентли схемаси.
2. Ўлчов натижалари жадвали.
3. Доимий кучланишдаги генератор частотасига боғлиқ ток кучланиши графиги.
4. Генераторнинг доимий частотасидаги кучланишга боғлиқ инсон қаршилиги графиги.
5. Назорат саволлари
1. Инсон танасининг тўлиқ қаршилиги ток частотасига қандай боғлиқ?
2. Нима учун ички Rв қаршиликни ўлчаш юқори частотада амалга оширилади?
3. Терининг иш қатлами ифлосланганда ёки шикастланганда қаршилик Z нимага тенг бўлади?
4. Сезиларли ток деб нимага айтилади?
5. Қўйиб юбормайдиган ток деб нимага айтилади?
6. Фибрилляция токи деб нимага айтилади?
7. Токни қўл-қўл йўналиши бўйича ўтишида инсонни қаршилигининг электрик схемаси қандай?
ТОКНИ ЕРДА ЁЙИЛИШ ЗОНАСИДАГИ ХАВФСИЗЛИК ШАРОИТИНИ ЎРГАНИШ
Иш мақсади - Токни ерда ёйилиш зонасини аниқлаш ва бу токни инсон учун хавфлилиги.
Лаборатория иши давомида қуйидагилар керак:
1. Асосий назарий қоидаларни ўрганиш ва токни ерда ёйилиш механизми билан танишиш.
2. Токни ерда ёйилиш зонасининг турли нуқталардаги потенциал катталигини аниқлаш.
3. Туташув жойидан турли масофада ва турли тупроқда қадам кучланиши катталигини аниқлаш.
4. Қадам катталиги ва тупроқ турига боғлиқ қадам катталигини аниқлаш.
5. Қадам кучланиши ўзгариш қонунига риоя қилинадиган зонани аниқлаш.
6. Ток ёйилиш зонасидаги потенциаллар тақсимоти графигини тузиш.
1. Асосий назарий маълумотлар[19]
Тасодифан, ер билан кучланиш остида бўлган электр қурилмалари қисмларининг электр уланиши, ерга туташув деб аталади. Токни ерда ёйилишида электр майдони ҳосил бўлади, ер устида эса, ток ёйилиш зонаси ташкил бўлади. Ер орқали электр токини ёйилиши натижасида туташув нуқтаси ёнида, ер усти нуқталари ўртасида алоҳида потенциал хилма-хиллиги пайдо бўлади
Фараз қилайлик, ток ерга ярим сфера шаклдаги якка металл ерга улагич орқали сингади (5.1-расм), ток чизиғи ярим сфера (ерга улагич) марказидан радиус бўйича барча йўналишларда харакат қилади деб қабул қилиш мумкин. Бунда ток чизиғи ерга улагич юзасига, шунингдек тупроқдаги ҳар қандай ярим сферага яъни битта умумий марказга эгаликдаги (концентриклик) ерга улагичга перпендикулярдир.
Тупроқ бир турда деб фараз қилинса, унда ток барча йўналишлар бўйича бир маромда ёйилади. Ток зичлиги j ерда ёйилиши мобайнида камаяди ва ерга улагич марказидан х масофада , х радиусли ярим сфера юзаси майдонига туташув токи Iз, муносабати сифатида аниқланади.
j = I3 / 2px2, (5.1)
Бу юза эквипотенциал юза деб аталади.
5.1-расм. Токнинг ерга ярим сфера шаклда тарқалиши
Кучланишни ток ёйилиш чизиғи бўйлаб узунасига бир бирликка камайиши қуйидагига тенг:
DE = jr, (5.2)
Бунда r - тупроқни солиштирма қаршилиги.
Ток ёйилиш зонаси х масофасидаги нуқта потенциалини А аниқлаш учун dx қалинликдаги элментар қатламни ажратамиз.
dx қалинликдаги элементар қатламда кучланишни камайиши қуйидагига тенг:
dU = DEdx = jrdx = I3 rdx / 2px2, (5.3)
Ерга улагичдан чексиз узоқлашган масофада, токни зичлиги нолга тенг, шунга биноан потенциал ҳам нолга тенг.
Ерга улагичдан х масофадаги ернинг А,нуқтаси ва чексиз узоқлашган нуқта орасидаги потенциалнинг айирмаси қуйидагига тенг:
UA = = Iзr/ 2px2) = Iзr / 2px, (5.4)
Туташув жойидан узоқлашган сари потенциал камая боради.
Потенциалларнинг эгри тақсимоти ерга улагичнинг шаклига боғлиқ эмаслигини ва симни ерга оддий тушиб кетишида бир хил табиатга эга бўлиши ва гиперболага яқинлашишини ўлчовлар кўрсатди. Кўпгина ўлчовларга асосан, ерга улагичдан биринчи метр узоқликдаги масофада кучланишни камайиши 70% деб ўрнатилди ва 20 метр узоқдаги масофада у шунчалик кам бўладики, ҳатто нолга тенг деб қабул қилиш мумкин. (5.2-расм).
5.2-расм. Ерга туташ электр ўтказувчини тарқалиш зонасидаги кучланиш (% лардаги) қийматлари
Ернинг ток ёйилиши зонасидаги бу нуқталар нолга тенг потенциал нуқталари деб ҳисобланадива “электротехник ер” деб аталади.
Электр қурилмаларини қандайдир қисми ва ток ёйилиши майдонидан ташқаридаги ер нуқтаси ўртасидаги кучланиш, ерга нисбатан кучланиш UЗ деб аталади.
Агар инсон ток ёйилиш зонасидаги ер устида турган бўлса, у кучланиш остида қолиши мумкин.
Ердан ток ўтишида, ер нуқтаси потенциали, унинг масофасидан то туташув нуқтасигача боғлиқ. Инсон бир оёғи билан х масофада узоқлашган ер нуқтасига, иккинчи оёғи билан туташув жойидан х1+а масофадаги нуқтага тегиб турибди, бунда а – инсоннинг қадами катталиги (5.3-расм).
5.3 - расм. Қадам кучланиши
Бу вазиятда бир оёқ қуйидаги потенциалга эга бўлади:
U2= Iзr / 2px1 , (5.5)
U1= Iзr / 2p(x+a) , (5.6)
Натижада инсон потенциаллар айирмаси остига тушиб қолади.
Uш= U1 – U2= Iзr / 2px1 – Iзr / 2p(x1+a) = Iзrа / 2p(x1+a) , (5.7)
Инсон. оёқлари тушиб қоладиган потенциаллар айирмаси, қадам кучланиши деб аталади.
Қадам кучланиши, қадамни камайиши ва туташув жойидан узоқлашиш мабайнида камайиб боради Қоидага биноан узилган сим яқинига 6-7 метрдан кам яқинлашиш руҳсат этилмайди.
2. Лаборатория стендини тасвирлаш[20]
5.4 - расм. Лаборатория стенди
Дастур билан ишлаш:
1. Тўкилувчан рўйҳатдан тупроқ турини танлаш.
2. Тегишли сирғалувчи ёрдамида ток манбаидан то асбобгача бўлган масофани ва қадам узунлигини ўрнатиш.
3. Пунктлардан бирини “Потенциал” ва “Қадам кучланиши” деб белгилаб, ўлчанадиган катталикни танлаш.
4. “Ҳисоблаш” тугмачасини босиб, жавобни олиш.
3. Ишни бажариш тартиби
3.1. Ток ёйилиш зонасидаги нуқталар потенциалини ўлчаш. Туташув жойига нисбатан турли нуқталардаги потенциалларни ўлчаш учун масофани ўзгартириш ва 6-8 кўрсаткичларни ўзгартириш керак, олинган ўлчов натижаларни 5.1-жадвалга киритиш.
5.1-жадвал:
U (В)
x (м)
3.2. х масофадан то туташув нуқтасига асосан Uш қадам кучланишини ўлчаш. Бунинг учун туташув жойи масофаси ўзгартирилади, қадам масофаси"а" ўзгармасдан қолади. 6-8 кўрсаткичларни олиб, жадвалга киритиш.
5.2-жадвал:
U (В)
x (м)
3.3. "а"қадам катталигига асосан Uш қадам кучланиши ўзгаришини ўлчаш, "х" масофа ўзгаришсиз қолади. Асбоб кўрсакичини 3-жадвалгна киритиш
5.3-жадвал:
U (В)
a (м)
3.4. 3.2 ва 3.3 тажрибалар маълумотларига асосан қадам кучланиши ўзгариш қонунига риоя қилган ҳолда, зонани аниқлаш.
3.5. 1, 2, 3 маълумотларига асосан эгри чизиқни тузиш U = ¦(x); U = ¦(a).
4. Ҳисобот мазмуни
1. Иш мақсади.
2. Мақсад жадвали.
3. Эгрилик қарами U = ¦(x); U = ¦(a).
4.Ўзгариш қонунига риоя қилинган зоналарни кўрсатиш.
5. Назорат саволлари
1. Ерга туташув токи деб нимага айтилади?
2. Ерда ток ёйилиш зонаси нима?
3. Ток ёйилиш зонасидаги нуқталар потенциали нимага тенг?
4. Қадам кучланиши нима?
5. Қадам кучланиши нимага боғлиқ?
6. Ерга узилиб тушган сим ёнига қанча масофагача яқинлашиш мумкин?
6 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
1000 В КУЧЛАНИШГАЧА БЎЛГАН УЧ ФАЗАЛИ ЎЗГАРУВЧАН ТОК ТАРМОҒИДА ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИНИ ЎРГАНИШ
Иш мақсади - 1000 В.гача кучланишдаги уч фазали ток тармоғининг электр хавфсизлигини ўрганиш
Ишнинг мазмуни
1. Инсонни,турли тартибдаги нейтралли иккита тармоқнинг ҳар бир фазасига тегишидаги хавфини таққослаш (тармоқ параметрини ўқитувчи кўрсатади);
а) Тармоқни нормал тартибда ишлашида (инсон фазага тегади);
б) Тармоқни авария ҳолатида ишлашида (инсон бошқани ерга туташишида фазага тегса);
2. Тармоқни нормал тартибда ишлашида қуйидагига асосан фазани бирига тегиш хавфи ўзгаришини кўрсатиш:
а) Доимимй сиғимда ерга нисбатан фаза симлари изоляцияси қаршилиги;
б) Доимий изоляция қаршилигида ерга нисбатан тармоқнинг фаза симлари сиғими. (тармоқ параметрини ўқитувчи кўрсатади).
1. Назарий қисм[21]
Электр тармоқлари хавфсизлигини қисқача таҳлили.
Электр жароҳатлари статистикаси, жабрланувчиларнинг бевосита кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларига тегиб кетиши натижасида содир бўладиган ток уришида, 85% гачаси ўлим билан тугашини кўрсатади. Бунда тармоқдаги 1000 В катталикдаги ток кучланиши инсон танасидан ўтса, демак жароҳат олиш хавфи, биринчи навбатда тармоқ нейтрали тартибига, шунингдек ерга нисбатан симларни ўтказувчанлик фаол сиғимига боғлиқ бўлади.
Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари, фақат 1000 В кучланишгача бўлган уч фазали токни иккита тармоғини тадбиқ этишни назарда тутади: изоляцияланган нейтралли учтасимли ва ерга уланган нейтралли тўрт симли.
Бу тармоқларни хар бири ўзини иқтисодий -техникавий,эксплуатацион (фойдаланиш) ва бошқа кўрсаткичлари ва турли даражадаги электр хавфсизлиги билан тавсифланади.
Изоляцияланган нейтралли уч фазали учта симли тармоқ
Кўриб чиқилаётган нормал тартибдаги тармоқдаги фазанинг бирига тегиб кетиш вақтида инсондан ўтаётган ток, масалан I-фаза (6.1-расм) комплекс шаклда қуйидагича ёзилади:
, (6.1)
БундаY1, Y2, Y3 – фаза симлари изоляциясининг тўлиқ ўтказувчанлиги; Yh – инсон танасининг ўтказувчанлиги; Uф – тармоқнинг фазавий кучланиши; a – фазалар силжишини ҳисобга олувчи, учфазали системани фаза оператори.
(6.1) ифодага асосан, кейинги ҳодисалар учун инсонни фаза симига тегиб кетиш хавфини баҳолаймиз.
1) изоляция қаршилиги в ерга нисбатан симлар сиғимлари тенглигида, яъни:
r1 = r2 = r3 = r
c1 = c2 = c3 = c
6.1-расм. Инсонни фаза симига тегиб кетиш хавфи
Шунга биноан , да комплекс шаклда инсондан ўтаётган ток:
, (6.2)
бунда Z – ерга А, нисбатан симни тўлиқ қаршилик комплекси.
2) Изоляция қаршилиги тенглиги ва сиғимни йўқлигида, яъни
r1 = r2 = r3 = r
c1 = c2 = c3 = 0
бу калта ҳаво тармоқларида юз беради, инсондан ўтадиган ток А, бўлади:
, (6.3)
3) Сиғим тенг бўлиб, изоляциянинг жуда катта қаршилигида, яъни:
c1 = c2 = c3 = c.
r1 = r2 = r3 = ¥.
Бу кабельтармоқларида бўлиши мумкин, А, ни топамиз:
, (6.4)
Бунда – сиғим қаршилиги, Ом.
(6.2–6.4) ифодадан кўринадики, тармоқ нормал ишлаб турган вақтида, изоляцияланган нейтралли тармоқда, фазани битта симига тегишида инсон учун хавф, ерга нисбатан симлар қаршилиига боғлиқ; қаршилик ортиши билан хавф камаяди. Бу ҳодисада, (6.3–6.4) ва (6.8–6.9) тенгламадаги ерга уланган нейтралли тармоққа тегиб кетишга қараганда хавфи озроқдир
Авариявий тартибдаги тармоқда инсон танасидан ўтадиган ток қуйидагига тенг бўлади (6.2-расм):
, (6.5)
бунда Rзм –Симни ерга қисқа туташуви ўрнига ўтиш контакти қаршилиги.
Тегиш кучланиши қуйидагига тенг:
, (6.6)
Агар Rзм = 0 ёки Rзм<<Rh қ қабул қилинса, (амалийтда асосан шундай бўлади), унда, (6.6) мувофиқ, қуйидагини оламиз:
, (6.7)
яъни, инсон тармоқнинг чизиқли кучланиши остида қолади.
6.2-расм. Уч фазали электр тармоқнинг бир физасига инсонни тегиши
Уч фазали тўртта симли ерга уланган нейтралли тармоқ
Кўрилаётган нормал тартибда ишлаётган тармоқдаги, бир фазага тегаётган вақтда инсон танасидан ўтаётган ток, масалан, I фазада қуйидагига тенгбўлади (6.3-расм):
, А (6.8)
Бунда Rз – трансформаторнинг нейтрал нуқтасидаги ерга уланиш қаршилиги.
ПУЭга асосан, Rз, 4–10 Омдан ортиши мумкин эмас; инсон танасининг қаршилиги эса, бир неча юз Ом дан паст камаймайди.. Шунга асосан, (6.8) тенгламада катта хатосиз Rз ифодага эътибор бермаса ҳам бўлади, унда
, (6.9)
яъни, инсон, ерга уланган нейтралли учфазали тўртта симли фазанинг бирортасига тегиб кетса Uф, фаза кучланиши остида қолади.
(6.9) тенгламадан яна битта ҳулоса келиб чиқади: Агар ерга нисбатан симларни тўлиқ ўтувчанлиги ерга уланган нейтраллга солиштирганда кам бўлса, инсон танасидан нормал ишлаётган вақтдаги ерга уланган нейтралли учфазали тармоқ фазасига тегканда, ўтаётган ток, амалда изоляция қаршилиги ва ерга нисбатан сим сиғими ўзгариши билан ўзгармайди.
6.3-расм. Инсонни уч фазали тўртта симли ерга уланган нейтралли тармоқа тегиб кетиши
Авариявий тартибда, тармоқ фазасини бири масалан, 2-фаза (6.4а-расм) ерга кичик қаршилик Rзм билан туташган бўлса, тегиш кучланиши қуйидагига тенг:
, (6.10)
Инсон танасидан ўтаётган ток тенг:
, (6.11)
Агар Rзм = 0, тенг десак унда (6.10) тенглама қуйидаги кўринишда бўлади:
, (6.12)
Шунга асосан, бу вазиятда инсон тармоқнинг линияли кучланиши остида қолади.
Агар ерга уланган нейтралнинг Rз қаршилиги нолга тенг деб қабул қилинса,унда
, (6.13)
яъни, инсон фаза кучланиши остида қолади.
6.4 (а)-расм.
Аммо, амалиёт шароитида қаршилик доим нолдан каттадир, шунинг учун инсон, ерга уланган нейтралланган учфазали тармоқнинг ишга яроқли фазали сими остида қоладиган кучланиш, доимо линиялидан камроқ фазалигидан эса, кўпроқ бўлади. (6.4б-расм) яъни:
, (6.14)
6.4(б)-расм.
Шундай қилиб, авария вақтида инсонни тузалган, ерга уланган нейтралли тармоқнинг фазали симига тегиб кетиши, нормал тартибда ишлаётган вақтдаги тегиб кетишдан кўра жуда хавфли.
Хулосалар:
1. Тармоқни нормал ишлаш тартибида инсонни, нормал иш вақтида, тўртта симли ерга уланган нейтралланган тармоқнинг фазали симини бирортасига тегиб кетиши жуда ҳам хавфлидир.
2. Авариявий тартибида ишлаётган инсон, изоляцияланган нейтралли учта симли тармоқдаги фазани бирортасига тегиб кетиши, ерга уланган нейтраланган тўртта симли тармоқни соғлом фазасига тегиб кетишидан кўра хавфлидир.
1000 В кучланишгача бўлган тармоқ схемасини танлаш[22]
То 1000 В кучланишда учфазали тармоқларни иккала схемаси оммалашди: изоляцияланган нейтралли учта симли ва ерга уланган нейтралли тўртта симли. Технологик талабларга кўра, кўпинча тўртта симли тармоқ афзалроқ дейилади, чунки у иккита иш кучланиши - линияли ва фазали кучланишдан фойдаланиш имконини беради.
Изоляцияланган нейтралли тармоқда хавфсизлик шартлари бўйича, ерга нисбатан симлар изоляциясини юқори даражада қўллаб қуватлаш ва ерга нисбатан симлар сиғими унча катта бўлмаганда қўллаш мақсадга мувофиқдир (доимий назоратда бўлган калта тармоқлар, электротехник лаборатория ва бошқалар).
Ерга уланган нейтралли тармоқлар, симларнинг яхши изоляциясини таъминлаш қийин бўлган жойларда ишлатилади (юқори намлик даражасида, агрессив муҳитда ва бошқалар), яъни инсонга хавф туғдирадиган, изоляциядаги носозликни тезда топа олмайдиган ёки сиғимли токлар тармоғи жуда узун масофада тортилгани учун жуда катта қийинчилик туғдирадиган жойларда ишлатилади (йирик корхона тармоқлари, шаҳар ва қишлоқ тармоқлари, электростанцияларининг шаҳсий эҳтиёжлари учун тармоқлар ва бошқалар).
2. Лаборатория стендини тасвирлаш[23]
Иш, виртуал стендда ўрганилаётган тармоқнинг асосий параметрларини моделлаштириш ва ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиш натижасида инсондан ўтадиган ток катталигини аниқлаш йўллари орқали олиб борилади.2.1-расмда стенд схемаси кўрсатилган:
Реал мавжуд бўлган тақсимланган изоляция қаршилиги ва ерга нисбатан симлар қаршилиги ўрнига, стендда бир ерга жалб этилган қаршилик ва сиғимда кўзда тутилган катталикни, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро нисбатни ўзгартириб керакли параметрли тармоқни яратиш мумкин.
Тармоқнинг ҳар бир сими (фазали ва нолинчи) A, B, C, N харфлари билан белги қўйилган.
6.5-расмда қуйидагилар рақам билан белгиланган:
1. Уч ва тўртта симли тармоқлар ўртасидаги переключатель
2. Пастдаги турларни танлаш имконини берадиган тўкилувчан рўйҳат:
· симларнинг бирига тегиб кетиш:
· икки фазали тегиб кетиш;
· авариявий вазият.
3. Олинган схеманинг схематик тасвири.
4. Инсон қайси фазага (ёки фазаларга) тегканини кўрсатувчи фаза переключатели. Агар рўйхатда (2) “Икки фазали тегиш” ҳолати танланган бўлса, унда фаза (4) переключателида икки фазали тегишнинг барча вариантлари тасвирланади: A-B, A-C ва бошқалар.
6.5-расм. Виртуал стенднинг умумий кўриниши.
5. Rh - инсон танаси қаршилигини моделлаштирувчи переключател (ўзгарувчан резистор). Переключателнинг “0”вазиятига Rh нинг энг кичик катталиги, “10”-вазиятига энг катта катталиги мос келади. Инсон танасининг қаршилигини 1 кОм дан то 6 кОм гача ўзгартириш мумкин.
6. Ҳар бир фазанинг сиғими ва изоляция қаршилиги вазифаси учун переключателлар тўплами: A, RB фазаси учун- RA, CA ; B, RC фазаси учун- CB; C, RN фазаси учун- CC; Nфазаси учун-CN.
Переключателлар RA, RB, RC, RN ёрдамида ерга нисбатан ноллинчи Rиз ва фазали изоляциянинг актив қаршилиги катталигини ўзгартириш ва моделлаштириш мумкин. Бу переключателларнинг “0” вазиятида энг кичик катталик Rиз, “10” вазиятида эса энг катта катталик мос келади. Изоляция қаршилигини 1 кОм дан то 48 кОм гача ўзгартириш мумкин.
Переключателлар CA, CB, CC, CN ёрдамида ерга нисбатан ноллинчи ва фазали симлар сиғими катталигини ўзгартириш ва моделлаштириш мумкин. Бу переключателларнинг “0” вазиятида энг кичик катталик С, “10” вазиятида эса энг катта катталик мос келади. Ерга нисбатан тармоқ сиғимини 0,06 дан то 2 мкФ аторфида ўзгартириш мумкин.
1. Фаза кучланиши регулятори.
2. Вольтметр, фаза кучланишини қайд қилувчи асбоб.
3. Миллиамперметр mA, инсон танасидан ўтаётган Ih ток кучини қайд қилувчи асбоб.
Вольтметр и миллиамперметр, “ёнади” ва “ўчади” тасвирига сичқончани (мышь) чап тугмчасини босиш орқали ёнади ва ўчади.
Барча переключателлар сичқончани ўнг тугмасини уларни тасвирига босганда соат стрелкаси бўйича, чап тугмасини босганда тескари айланади.
3. Лаборатория ишини бажариш тартиби
3.1. Переключателлар ёрдамида изоляцияланган нейтралли учта симли тармоқ моделини йиғиш. Бу тармоқдаги электр хавфсизлиги шароитини ўрганиш:
3.2. Инсон қаршилигининг аниқ ифодасини ўрнатиш ва уни бирор бир фаза симига улаш (ўқитувчи топшириғига биноан);
3.3. Инсон танасидан ўтаётган Ih токни изоляция қаршилиги Rиз катталигига боғлиқлигини ўрганиш. Бунда барча фазада Rиз ни бир ҳилда ўрнатиш. Ўлчовларда ерга нисбатан барча фазалар кучланш катталигини ёзиб бориш. Ўлчов натижаларини 6.1-жадвалга киритиш.
6.1-жадвал
Rиз (эксп.), кОм |
|
|
|
|
|
|
Ih (эксп.), мА |
|
|
|
|
|
|
Ih (\исоб.), мА |
|
|
|
|
|
|
UA, В |
|
|
|
|
|
|
UB, В |
|
|
|
|
|
|
UC, В |
|
|
|
|
|
|
3.4. Изоляция қаршилигининг учта ифодаси учун Ih катталигини ҳисоблаш: энг юқори, энг паст ва ўрта ва бу маълумотларни 1-жадвалга киритиш.
3.5. Ih = f(Rиз) ни Cmin да экспериментал боғлиқлиқлигини тузиш.
3.6. Барча фазада (ўқитувчи топшириғи) Cmin да доимий ва бир ҳил изоляция қаршилигини Rиз = const ўрнатиш ва инсон танасидан ўтаётган ток Ih инсоннинг ўзидаги қаршиликка Rh, боғлиқлиги ўрганиш, шунга асосан фаза симлари ва ер ўртасидаги кучланиш катталигини қайд қилиш. Ўлчов натижаларини 6.2-жадвалга киритиш. Бу боғлиқликни икки-уч Rиз учун ўрганиш.
6.2-жадвал
Rh, кОм |
|
|
|
|
|
Ih, мА |
|
|
|
|
|
UA, В |
|
|
|
|
|
UB, В |
|
|
|
|
|
UC, В |
|
|
|
|
|
3.7. Ih = f(Rh) экспериментал боғлиқлиқлигини тузиш;
3.8. Ўқитувчи топшириғига биноан 1.5п. бўйича тажрибани бир неча ҳил Rиз ифодасида қайтариш мумкин ва бу вазиятда Ih га кўрсатадиган таъсирини аниқлаш.
3.9. Барча фазалар учун Rиз = const ни бир ҳил ва Rh = const (ўқитувчи топшириғига биноан) ўрнатиш ва инсон танасидан ўтаётган токни ерга нисбатан фаза сиғими катталигига боғлиқлигини ўрганиш. Ўлчов натижаларини 6.3-жадвалга киритиш
6.3-жадвал
C, мкФ |
|
|
|
|
|
Ih, мА |
|
|
|
|
|
3.10. Ih = f(C) экспериментал боғлиқлиқлигини тузиш;
3.11. Бирор бир фазани ерга қисқа туташуви (ўқитувчи топшириғига биноан) натижасидаги тармоқ моделини йиғиш ва уни тузалган фазага тегкан инсон танасидан ўтаётган токка таъсирини ўрганиш. Бунинг учун Rh = max ўрнатиш, қисқа туташув тартибини яратиш, ҳамда инсон танасидан ўтаётган ток ифодаси ва ҳар бир фаза ва ер ўртасидаги кучланишни ёзиш;
3.12. 3.11 даги вазият учун инсон танасидан ўтаётган токни назарий ҳисоблаш;
3.13. Переключателлар ёрдамида ерга уланган нейтралли тўртта симли тармоқ моделини яратиш ва 3.1. кўрсатилган вазифани бажариш;
3.14. 3.1- 3.10 даги. тасвирланган ерга уланган нейтралли тармоқ учун эксперимент ва ҳисоб-китобларни қайтариш.
4. Ҳисобот мазмуни
1. Нормал ва авариявий тартибдаги тармоқларни принципиал схемаси, бунда Rh - инсон танаси қаршилигини ўтказилган экспериментлардаги каби улаш.
2. Ўрганилаётган нормал тартибда ишлаётган тармоқнинг ҳар бири учун эксперимент натижалари жадвали ва ҳисоб-китоблари.
3. Авария тартибидаги изоляцияланган ва ерга уланган нейтралли тармоқ учун инсон танасидан ўтаётган ток Ih ўлчовлари натижалари.
4. Изоляцияланган ва ерга уланган нейтралли тармоқ учун C = min бўлганда Ih = f(Rиз), Rиз = const бўлганда Ih = f(Rh) ва C = min, Ih = f(C) бўлгандаги боғлиқлик графиги (ҳар бир турдаги тармоқ учун, координатнинг бир ўқида экспериментал ва ҳисоб-китоб боғлиқлигини кўрсатиш керак).
5. Нейтралларнинг турли тартибида инсон танасидан ўтаётган токнинг изоляция қаршилигига ва ерга нисбатан фаза сиғимига қандай боғлиқлиги ҳамда бу тармоқларни нормал ва авария тартибида ишлашидаги хавф хатар даражаси ҳақида хулосалар.
5. Назорат саволлари
1. Ўзгарувчан ва доимий токларнинг сезиш бўсағаси ва қўйиб юбормаслик бўсағасининг катталиги қандай?
2. Линия ва фазали кучланиш нима ва улар ўртасидаги миқдорий ўзаро муносабат қандай?
3. Учфазали тармоқдаги нормал ва авариявий тартибдаги иш деб нимага айтилади?
4. Ерга уланган ва изоляцияланган нейтралли тармоқда нормал ва авариявий иш тартибда, бирқутбли ва иккиқутбли тегиб кетишда инсон танасидан ўтаётган ток катталигини қандай аниқлаш мумкин?
5. Ерга уланган нейтралли нормал ва авариявий иш тартибида,б ир қутбли ва икки қутбли тармоққа тегиб кетганда инсон танасидан ўтаётган ток, ерга нисбатан фаза изоляцияси қаршилиги катталигига қандай боғлиқ?
6. Ерга уланган нейтралли нормал иш тартибида, бир қутбли тармоққа тегиб кетганда инсон танасидан ўтаётган ток, ерга нисбатан фаза сиғими катталигига қандай боғлиқ?
7. Изоляцияланган нейтралли нормал ва авариявий иш тартибида, бир қутбли ва икки қутбли тармоққа тегиб кетганда инсон танасидан ўтаётган ток, ерга нисбатан фаза изоляцияси қаршилиги катталигига қандай боғлиқ?
8. Изоляцияланган нейтралли нормал ва авариявий иш тартибида, бир қутбли ва икки қутбли тармоққа тегиб кетганда инсон танасидан ўтаётган ток, ерга нисбатан фаза сиғими катталигига қандай боғлиқ?
9. 1000 В гача таъминот кучланишида, учфазали тармоқнинг қандай турлари тадбиқ этилади?
10. Қандай вазиятларда ерга уланиб нейтралланган учфазали тўртта симли тармоқдан фойдаланилади?
7-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ИЗОЛЯЦИЯ ҲОЛАТИ НАЗОРАТИ
Иш мазмуни: Изоляция ва унинг сифати ҳолатини аниқлашда тасаввур ва кўникмалар ҳосил қилиш, изоляция қаршилигини ўлчаш усулларини хамда изоляция ҳолати юзасидан назорат усулларини ўрганиш.
1. Назарий қисм
Электр хавфсизлигидаги энг асосий талаблардан бири, ток ўтказадиган сим ва электр қурилмаларини яхши изоляциясидир. Электр қурилмалари корпуслари ва ердаги симларни юқори даражада қаршилик изоляцияси уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавф хатарсиз шароит яратиб беради, электр токидан ёнғин чиқишни олдини олади, ток сирқиб чиқишини камайтиради, шунингдек электр энергия сарф харажатини камайтиради.[24]
Қурилманинг ишлаш жараёни мобайнида, электр изоляция ҳолати ҳам ишдан чиқа бошлайди, яъни уни электрга чидамлилиги камайиши ҳисобига эскира бошлайди.
Изоляция ҳолатини ёмонлашувига қуйидагилар асосий сабаб бўлади:
· қисқа туташув вақтида, токни электр симларидан ўтиши сабабли электр токидан қизиши;
· қуёш радиацияси сабабли чет манбалардан қизиши;
· сифатсиз монтаж ишлари натижасидаги механик носозликлар, вибрация ва кабел ҳамда симларни тортиш ишларида уларни жуда ҳам кучли тортиб юбориш;
· иқлим шароити, атрофдаги ишлаб чиқариш муҳити, кимёвий фаол жисм ва кислоталар, температура, босим, катта намлик (80% ортиқ) ва ишлаб чиқариш хонасидаги жуда қуруқлик даражаси таъсирлари;
Ҳаво линияси изоляциясининг паст қаршилигида ток ўтказувчи симларни ерга туташиши мумкин, бу ҳолат изоляцияланган нейтралли тармоқдан фойдаланиш шароитини кескин ёманлашувига сабаб бўлади, ерга бўғиқ уланган нейтралли тармоқда эса, электр таъминотини узилишига олиб келади.
Изоляция ҳолати уни ток сирқиб чиқиш қаршилиги билан тавсифланади. Изоляция ҳолатини мунтазам назорати, бир вақтнинг ўзида уни ер ва корпусга туташуви ҳамда унинг қаршилиги камайишини топиш, хизмат кўрсатувчи ходимларни электр токидан жароҳатланишини олдини олишдаги энг асосий вазифа ҳисобланади.
Изоляция ҳолати назоратини ўтказиш:
· монтаж ва таъмирлашдан сўнг электр қурилмаларини қабул қилиш вақтида;
· Фойдаланиш даврида вақти вақти билан, ишлаб чиқариш шарт шароитига асосан бир йилда 1-2 мартадан кам эмас (жуда хавфли биноларда йилига 3-4 марта);
· Доимий равишда, маҳсус изоляция асбоблари (изоляцияланган нейтралли линияларда) ёрдамида қурилмалардан фойдаланишда;
Электр қурилмаларини монтаждан ёки таъмирлашдан сўнг қабул қилиб олишда, изоляция юқори кучланиш ёрдамида синалади. Изоляциядаги камчиликлар тешилиш ва изоляциянинг куйиши натижасида аниқланади. Аниқланган камчилклар бартараф қилинади ва тузатилган ускуна қайтатдан текширилади.
Яхши изоляцияга зарар етказмаслик учун синов кучланишининг таъсир этиш вақтини 1 дақиқадан оширмаслик керак. (ток кучланиш улангандан сўнг, 1 дақиқадан кейин ўрнатилган ток деб ҳисобланади).
Электр қурилмаларини ўрнатиш (ЭҚЎ) қоидаларига асосан, ерга нисбатан ҳар қандай иккита сим орасидаги участкадасида, шунингдек ҳар иккита сим орасидаги изоляция занжирининг қаршили 0.5 МОм дан кам бўлмаслиги керак.
Кабел линиялари учун изоляция қаршилиги қуйидагидан кам бўлмаслиги керак:
a) шахарлараро алоқа кабеллари учун (телефон) ШТА 1000 МОм /км;
b) қишлоқ телефон тармоғи учун ҚТТ 2000 МОм/км;
c) шахар телефон тармоғи ШТТ 1000 МОм/км;
d) кучли ток узатадиган кабеллар учун 50+100 МОм/км;
e) кучли ток узатадиган ҳаво кабеллари учун 1000 МОм/км.
Бу куч ва ер ўртасидаги изоляция қаршилигидир.
Электр муносабатларида изоляция материали 7.1-расмда кўрсатилганидек, энг оддий эквивалент схемаси каби тақдим этилиши мумкин.
Бу схемада изоляциянинг тўлиқ қаршилиги учта паралеллел шохча билан ифодаланган. Ўз ичига фаол қаршиликни олган I – шох орқали Р из ўтувчи ток ёки сирқиб чиқувчи ток оқади.
Изоляция материали бўлган ҳар қандай диэлектрик, охирги солиштирма қаршиликка эгадир ва унинг ўтказувчанлиги нолга тенг бўлмайди.
7.1-расм. Изоляция материалини эквивалент схемаси
Эквивалент схемасининг 2- шохидан сиғим токи ўтади. Диэлектрик муҳит билан бўлинган ток ўтказувчи қисмлар ўртасида, шунингдек ерга ток ўтказувчи қисмлар ўртасида сиғим ҳосил бўлади. Электртармоқ ва электр ускуналарнинг сиғими, изоляциянинг доимий диэлектрик материалига ва геометрик миқдорига боғлиқдир.
Қутбланиш ҳодисасини таснифлайдиган сиғим ва фаол қаршилик 3-шохчада ифодаланган.
Эквивалент схема параметрлари экспериментал йўли билан аниқланади. Изоляция қаршилиги, берилган кучланишни токни сирқиб чиқиши ифодасига нисбати билан аниқланади.
Тузук изоляцияда унинг қаршилиги таҳминан ўзгармас бўлади, чунки сирқиб чиққувчи ток, берилган кучланишга пропорционалдир.
Ишлатиш муддатини узайтирган сари изоляция қаршилиги камая боради. Буни 7.2-расмдаги схема тасдиқлайди.
7.2-расм. Изоляция қаршилигини эквивалент схемаси
7.3-расм. Изоляция қаршилигини линия узунлигига боғлиқлиги
Изоляция қаршилиги мегомметр билан ўлчанади. Асбоб, ўлчанадиган қаршилик доимий ток манбаи таъминотидан таъминланадиган, барча қаршилик эталон қаршилиги ва кучланиш пасайишига уланадиган ўлчов принципи бўйича ишлайди.
М 1405 - мегомметр қўл дастакли доимий ток генератори, логометр ва қўшимча қаршиликдан иборат. Логометр кўрсаткичи генераторга боғлиқ эмас, шунинг учун генератор дастагини айлантиришда частота ўзгариши ўлчовлар аниқлигига таъсир қилмайди. Изоляция қаршилиги тўғри чизиқли эмас, у берилган кучланишга боғлиқ. Шунинг учун ўлчов кучланиши элктр қурилма кучланишидан кам бўлмаслиги керак. Саноатда М 1405 мегомметри 100, 500, 1000 кучланишга ва МС-06 2500 В кучланишга ишлаб чиқилади.
7.4-расм. М1405 мегомметрнинг принципиал схемаси
(1-ўлчов Мегаом, 2- килоом)
Изоляция қаршилиги, кучланиш узатилиши мумкин бўлган барча таъминот манбаи ўчирилгандан сўнг ўлчанади. Ўлчов натижалари орқали, қисқа туташув ва ерга туташувни олдини олиш каби профилактика чора тадбирларини талаб қиладиган изоляция камчиликлари бор участкалар аниқланади.
Изоляция қаршилигини шу тариқа ўлчаш, тармоқ участкаларини бошқа қисмларида хавфсизлик мезонига хизмат қилмайди. Чунки ерга туташадиган ток, жами тармоқ изоляция қаршилиги билан аниқланади, шунинг учун ўлчовларни ёқилган истеъмолчидаги иш кучланиши остида олиб бориш керак. Изоляцияни бу усулда назорат қилиш фақат изоляцияланган нейтралли тармоқда мумкин, чунки ерга уланган нейтралли тармоқда назорат асбоби ток изоляцияси ерга уланган нейтралнинг кичик қаршилиги орқали ўзгаради ва мегомметр “0” ни кўрсатади.
Иш кучланиши остида қаршиликни ўлчаш, ток манбаи ва истеъмолчиларини ичига олган ҳолада, тармоқнинг барча изоляцияи ҳақида фикр билдириш имконини беради. Шу йўсинда олинган изоляция қаршилиги берилган тармоқдан фойдаланишда хавфсизлик даражаси ҳақида фикр юритишга имкон беради. ЭҚҚ (электр қурилмалари қоидаси)да келтирилган меъёрлар, бу вазиятда изоляция мезонига хизмат қила олмайди, чунки улар барча тармоқ учун эмас, балки уни алоҳида участкаси учун берилган. Кучланиш остидаги ўлчовлар бўйича изоляциянинг тузук ёки носозлиги ҳақида фикр билдириш, олинги ўлчов маълумотлари билан солиштириш орқали мумкинАгар бир қанча ўлчов натижалари бир бирига мос келса, унда изоляция тузук бўлади. Қачонки қаршилик бирламчи катталикдан 30% га кам бўлса, уна қаршилик етарли бўлмайди.
Кучланиш остидаги барча тармоқ изоляция қаршилигини белгилашда, унча катта ўлчов кучланишидан изоляцияни ортиқча юкламаслик мақсадида (20-30 В) фойдаланилади, чунки ўлчов вақтида энг юқори кучланиш остида бўлган изоляция, тармоқнинг ўзгарувчан кучланиши амплитуда моҳияти йиғиндисига ва доимий ўлчов кучланишига тенг бўлади. Мегомметрлар ўзгарувчан токни чегаралаш учун дроссель орқали уланади.
2. Лаборатория стендини тасвирлаш.[25]
7.5-расмда виртуал лаборатория стенди кўриниши тасвирланган:
Ишни бажаришда 7.5-расмда ташқи кўриниши тасвирланган мегомметрдан фойдаланади.
Бу мегомметр то 350 В доимий ток ва то400 в ўзгарувчан ток тармоқлари изоляция қаршилигини ўлчаш учун фойдаланилади. Асбоб таъминоти учун 50 Гц частотали 127 ва 220 В ўзгарувчан кучланишдан фойдаланилади.
7.5-расм. Виртуал лаборатория стендини кўриниши
Мегомметр тўғирлагич ва ўлчов қурилмаларидан иборат. Ўлчов қурилмаси ўзида доимий магнит майдонида жойлаштирилган иккита рамкадан иборат логометрни ифодалайди. Ток 1 ВУ га пропорционал, ток 2 занжир қаршилигига пропорционал ва шкала бўйича қайд қиладиган харакатчан системада керакли оғишга сабаб бўлади. II-переключатель ўлчанаётган қаршилик чегарасини ўзгартиради. Асбобда қисқичлар (линия), (ер) бор. Изоляция қаршилигини ўлчашда “Линия” қисқичи объектга (симга), ундан сўнг “Ер” қисқичи ерга уланади.
Фазалар ўртасидаги изоляция қаршилигини ўлчашда “Линия” ва“Ер”қисқичлари ушбу томирларга уланади.
3. Лаборатория ишини бажариш тартиби
1. МОм-3 асбобини ўлчашга тайёрлаш:
a) «Вкл» тугма орқали асбобни ёқиш;
b) Ўлчов чегарасини МОм ёки кОм да ўрнатиш (асбобни бир ўлчовга келтириш).
2. КВК ва ВВГ кабеллари учун изоляция қаршилигини ўлчаш:
a) кабелнинг чап томирини ерга нисбатан;
b) кабелнинг ўнг томирини ерга нисбатан;
с) томирлараро.
Ўлчовлар натижасини 7.1-жадвалга киритиш.
3. «TEST» тугмасини босиш..
Ўлчовлар натижаларини схема бўйича ўтказиш:
7.6-расм. Кабел изоляцияси қаршилигини ўлчаш
7.1-жадвал
Кабел тури |
1км.учун қаршилик меъёри |
Ўлчанган қаршилик |
Кабелни ҳисобланган узунлиги |
Кабель 1 КВК чап томир-ер, ўнг томир-ер, Томир-томир
Кабель 2 ВВГ чап томир-ер, ўнг томир-ер, Томир-томир |
50 мом/км
50 мом/км
|
|
|
7.2-жадвал
«П» переклбчатель ҳолати |
МОМ томирлар ўртасидаги қаршилик |
Кабел узунлиги км. |
1 2 3 4 5 6 |
|
|
4. Изоляция қаршилигини. линия узунлигига боғлиқлик графигини тузиш
4. Ҳисобот мазмуни
1. Экспериментал қурилма схемаси.
2. Мегомметрнинг тузилиш схемаси.
3. Эксперимнтал изланшлар натижасини жадвал ва график кўринишда тасвирлаш.
4. Ҳисоб-китоб тенгламаси.
5. Хулосалар.
5. Назорат саволлари
1.Электр занжирлари изоляцияси назоратини қандай турлари мавжуд?
2. Изоляция қаршилиги нималарга боғлиқ?
3.Изоляция материалининг эквивалентлик схемаси.
4. Мегомметр схемаси ва иш принципи қандай?
5. Электр занжирлари изоляцияси қапўилигининг қандай меъёрлари мавжуд?
6. Қачон изоляция ҳолати назорати ва уларни схемаси тадбиқ этилади?
8 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Ўт ўчиргичларнинг тузилиши ва ишлатилишини ўрганиш
Ишнинг мақсади: Ўт ўчиргичларнинг тузилиши, зарядлаш қоидалари, ишлатилиш соҳалари ва усуллари билан танишиш. Ўт ўчиргичларни амалда ишлатиш бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
Машғулот режаси:
1. Умумий маълумотлар. Ўт ўчириш моддаларининг таснифи ва хусусиятлари.
2. Ўт ўчиргичларнинг тавсифи, тузилиши, зарядлаш ва сақлаш қоидалари.
3. Ўт ўчиргичларнинг талаб этиладиган сонини аниқлаш
4. Ҳисобот таркиби.
Керакли жиҳозлар: Турли хил маркадаги ўт ўчиргичлар, уларнинг қирқимлари, кўпик олишда ишлатиладиган кимёвий реагентлар (кислота ва ишқор), 10 л. сиғимли сатил, 0,5-1,0 л. сиғимли полиэтилен банка.
Топшириқлар:
1. Ўт ўчириувчи моддаларнинг хусусиятлари билан танишинг.
2. Ўт ўчиргичларнинг тавсифи, тузилиши, иш тартиби, зарядлаш ва сақлаш қоидалари билан танишинг.
3. ОП-5 ўт ўчиргичи корпусини гидравлик пресслаш йўли билан мустаҳкамликка синанг.
4. ОП-5 ўт ўчиргичини зарядланг ва ишлатиб синанг.
Таянч иборалар: ёнғин, ёнғинга хавфли, ёнғинга хавфсиз, ўт ўчириш моддалари, ўт ўчиргичлар, кўпик, ҳаво-кўпик, кўпик карралиги, кислота, ишқор, ишчи босим.
8.1. Умумий маълумотлар. Ўт ўчириш моддаларининг таснифи ва хусусиятлари
Ёнғин – бу махсус манбадан ташқарида содир бўладиган ва катта материал зарар ҳамда талофатлар келтириб чиқарадиган назоратсиз ёниш жараёнидир.
Объектнинг ёнғин хавфлилиги деганда, объектнинг ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган ҳолати ва ёнғиннинг оқибатлари тушунилади.
Объектнинг ёнғин хавфсизлиги деганда, белгиланган меъёрлар ва талаблар асосида объектда ёнғин содир бўлиш хавфи ҳамда унинг хавфли ва зарарли омилларини инсон ҳаётига таъсири чекланган, объектдаги материаллар тўлиқ ҳимояланган ҳолати тушунилади.
Ёнғин вақтида содир бўладиган турли хил хавфли ва зарарли омиллар таъсирида материал бойликлар нобуд бўлиши ва бахтсиз ҳодисалар руй бериши мумкин. Ёнғиннинг хавфли ва зарарли омилларига асосан қуйидагиларни киритишимиз мумкин: очиқ аланга, атроф-муҳитнинг ва ёнғинда қолган буюмларнинг юқори ҳарорати, ёниш вақтида ҳосил бўладиган турли хил заҳарли газ ва буғлар, тутунлар, кислороднинг кам концентрацияда бўлиши, қурулиш конструкциялари ва материалларининг қулаб тушаётган қисмлари, ёнғин вақтида содир бўладиган портлаш, портлашдаги тўлқин зарбаси, портлаш таъсирида учиб кетган материаллар, зарарли моддалар ва б.
8.1-расм. Иссиқлик тамойиллари[26]
Ўт ўчирувчи моддалар ва уларнинг хусусиятлари. Энг кенг тарқалган ўт ўчириш моддаларига сув, сув буғи, углекислота, намлагичлар, кимёвий ва ҳаво-механик кўпиклар, галоид таркибли углеводородлар, кукун таркибли аралашмалар, углерод икки оксиди, бромэтил бирикмалар, инерт газлар ва бошқа механик воситалар (қум, тупроқ, брезент ва ҳ.к) киради.
Ўт ўчириш моддалари қуйидагича таснифланади:
Ёнғинни ўчириш усулига кўра
- совутувчи (сув ва қаттиқ углекислота);
- суюлтирилувчи, яъни ёнғин зонасидаги кислород миқдорини камайтириш (маълум миқдордаги углекислота гази, юпқа заррали сув, сув буғи ёки инерт газ аралашмаси);
- изоляцияловчи ҳаракатдаги (ёниш зонаси атроф-муҳит билан кўпик ёки кукун пардаси ҳосил қилиш орқали изоляцияланади);
- ингибир хусусиятли (таркиби бромэтил, дибромтетрафтор этан ва бром метилдан иборат галоид таркибли углеводородлар, таркиби 3,5-4 НД фреондан иборат моддалар ва б.).
Электр ўтказувчанлиги бўйича:
- электр ўтказувчи (сув, сув буғи ва кўпик);
- электр ўтказмайдиган (газлар ва кукунлар).
Захарлилиги буйича:
- заҳарсиз (сув, кўпик ва кукунлар);
- кам заҳарли (углекислота ва азот);
- заҳарли (3,5-бромэтил, фреон таркибли).
Сув ўт ўчиришда алоҳида ёки турли хил кимёвий моддалар билан аралашма ҳолатида фойдаланилади. Сувнинг ўт ўчириш хусусияти ёнувчи моддани ёниш ҳароратидан паст ҳароратгача совутишга асосланган. Сувнинг ҳажми буғланиш даврида 1700 ва ундан ошиқ мартагача ортади ва буғ ёниш зонасидан кислородни сиқиб чиқаради.
Углекислота (ис гази) ва углерод икки оксид гази рангсиз ва ҳаводан 1,5 марта оғир газ. У ёнғин муҳитида парда ҳосил қилиб ёнғин зонасига кислород киришини тўхтатади. Ундан сиғимлардаги енгил ёнувчи ва ёнувчи суюқликлар ёнғинини, электр жиҳозлари ёнғинларини ва музейлар, архивлар каби сувдан ва кўпикдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмаган бинолардаги ёнғинларни ўчиришда фойдаланилади.
Намлаш воситаларининг физик хусусияти ёнувчи материалларни намланиш, ҳўлланиш хусусиятини оширишга асосланган. Уларга совун, синтетик аралашмалар, амилсульфат алкилсульфонат ва бошқа аралашмалар киради. Бу аралашмалар ёнғин муҳитида оғир буғ ва газ ҳосил қилиб, ёниш зонасига кислород киришини тўхтатади, ҳароратни сусайтириб, ёнғинни ўчиради.
Кўпиклар кам иссиқлик ўтказувчанлик, етарли даражада қўзғалувчанлик, иссиқликни қайтариш самараси катта, тутун зичлигини камайтириш хусусиятига ва кам механик мустаҳкамликга эга бўлган ўт ўчирувчи моддалар ҳисобланади. Улар тайёрланиш усулига кўра кимёвий, ҳаво-механик ва юқори каррали кўпикларга бўлинади.
Кимёвий кўпиклар алоҳида сақланувчи аралашмалар (ишқорли ва кислотали) ни ёнғин зонасига узатиш ёки кўпик ҳосил қилувчи кукунлар аралаштириш орқали ПГ-50, ПГ-100 кўпик генераторлари ёрдамида ҳосил қилинади. Кўпик кукунлари – олтингугурт аммоний ва натрий бикорбонат аралашмаси бўлиб, 1 кг кукун ва 10 л сувдан 40-60 литр кўпик олиш мумкин. Нефт маҳсулотлари ёнғинларини ПО-1, ПГП кукунлари, спирт ва ацетон ёнғинларини ГГПС кукунига 2% совун аралаштирилиб тайёрланган кўпиклар ёрдамида ўчириш мумкин. Ҳаво-механик кўпиклар ҳаво-кўпик стволлари ёрдамида сув, инжектерланган ҳаво ва кўпик ҳосил қилувчилар асосида олинади.
Сувнинг босими ва кўпик ҳосил қилувчилар хусусиятига кўра кўпиклар ўрта ва юқори каррали бўлиши мумкин. Кўпик карралиги деганда ҳосил бўлган кўпик ҳажмини, уни ҳосил қилишга сарфланган барча суюқлик миқдорига нисбати тушунилади. 5 дан 100 карраликгача эга кўпиклар кам ва ўрта, 100 дан катта карраликга эга кўпиклар юқори каррали кўпиклар дейилади.
Инерт газлар (азот, аргон, гелий, тутун ва чиқинди газлар) асосан ёнғиндан сақланиш мақсадида нефт маҳсулотлари сиғимларини пайвандлашдан олдин тўлдириб ишлов беришда ишлатилади.
Механик воситалар (брезент, войлок, қум, тупроқ ва б.) ёнғинни бошланиш даврида, яъни учқунланиш фазасида ўчириш мақсадида фойдаланилади.
8.2. Ўт ўчиргичларнинг тавсифи, тузилиши, зарядлаш ва сақлаш қоидалари
Ўт ўчиргичлар ёнғинни бошланғич фазасида ўчириш учун ишлатилади. Улар сиғими, ўт ўчириш моддаси, ўт ўчирувчи моддани чиқариш усули бўйича турлича бўлади.
Кимёвий кўпикли ўт ўчиргичлар қаттиқ ва суюқ моддалар ёнғинини ўчириш мақсадида фойдаланилади. Уларга ОХП-10, ОП- М ва ОП-9ММ ўт ўчиргичлари киради. Уларнинг ишлаш вақти кўпик карралиги 5 га тенг бўлганда 60 сек. Баллонлар ҳажми 8,7 ва 9 л. Зарядлари ишқорли ва кислотали қисмдан иборат. Ишқорли қисми – 450…460 гр. бикорбанат натрий ва қизилмия илдизи экстрактининг сувдаги аралашмасидан, кислотали қисми – 15 гр. олтингугурт ва 120 гр. дан ортиқ олтингугурт кислотасининг сувдаги аралашмасидан иборат.
Саноатда ОВ-5, ОВП-10 маркали қўл ўт ўчиргичлари, ОВП-100, ОВПУ-25 маркали юқори каррали стационар ўт ўчиргичлар ишлаб чиқарилади. Уларни зарядлашда ПО-1 кўпик ҳосил қилувчидан фойдаланилади.
Углекислотали ўт ўчиргичлар турли хил моддалар, материаллар ва электр қурилмаларидаги ёнғинни ўчиришда ишлатилади. Уларни зарядлашда углерод икки оксидидан (СО2) фойдаланилади. Бундай ўт ўчиргичларга ОУ-5, ОУ-8, ОУ-25, ОУ-80 ва ОУ-400 маркали ўт ўчиргичлар киради. Улар тарозида тортиб кўриб текширилади. Агар уларнинг массаси 6,25; 13,35 ва 19,7 кг дан кам бўлса (мос ҳолда, ОУ-2, ОУ-5 ва ОУ-8 ўт ўчиргичлари учун) улар қайта зарядланади.
8.1 – расм. Углекислотали ўт ўчиргич. 1-корпус, 2-заряд (двуокис углерод), 3-сифон трубка, 4-йўналтирувчи трубка (раструб), 5-кўтариш дастаги, 6-назорат сақлагичи, 7-ишга тушириш қурилмаси.
8.2 – расм. Кукунли ўт ўчиргич. 1-курпус, 2-заряд (порошок), 3-сифон трубка, 4-газли балон, 5-аэраторли газ трубкаси, 6-манометр, 7-кўтариш дастаги, 8-ишга тушириш қурилмаси, 9-шланг, 10-назорат сақлагичи.
Углекислотали-бромэтилли ўт ўчиргичларга ОУБ-3А ва ОУБ-7А лар киради. Уларнинг ҳажми 3,2 ва 7,4 л бўлиб, бромэтил ва углекислота аралашмаси билан зарядланади. Бу маркадаги қўл ўт ўчиргичларини таъсир этиш вақти – 35 сек, узатиш узунлиги 3,0-4,5м.
Кукунли ўт ўчиргичлар ОП-1, “Момент”, ОП-2А, ОП-10А, ОП-100, ОП-250 ва СИ-120 маркали бўлиб, улар унча катта бўлмаган ёнғинларни ўчиришда ишлатилади. ОП-1 ва “Момент” ўт ўчиргичларидан автомобиллар ва кучланиши 1000 В. гача бўлган электр қурилмаларида фойдаланилади.
ОП-10А ўт ўчиргичи ишқорли металлардаги (натрийли, калийли) ҳамда ёғоч ва пластмассалардаги ёнғинларни ўчиришда ишлатилади.
СИ-2 кўчма ўт ўчиргичи нефт маҳсулотлари, металлоорганик бирикмалар ва шу каби бошқа моддалар ёнишини ўчиришда, СЖБ-50 ва СЖБ-150 ўт ўчиргичлари ток таъсиридаги электр қурилмалар ёнгинини ўчиришда ҳамда аэродром хизматидаги ўт ўчириш машиналарини жиҳозлашда ишлатилади.
Ўт ўчириш қурилмалари ёнғинни бошланғич фазада тўлиқ бартараф этиш ва ёнғин бўлинмалари келгунча ёнғин тарқалишини чеклаш мақсадида ишлатилади. Улар стационар, ярим стационар ва кўчма бўлади. Зарядловчи моддаларнинг тури ва таркибига кўра эса сувли, буғли, газли (углекислота), аэрозол (галоид углеводород), суюқликли ва кукунли бўлиши мумкин. Бундан ташқари ўт ўчиришда АЦ-30(66), АЦ-40(131), АЦ-40(130Е) маркали машиналар ва МП-600, МП-900, БМП-1600 маркали мотопомпалардан ҳам кенг фойдаланилади.
8.3-расм. Турли турдаги ёнғинга қарши ускуналар-сув шланги, ўт ўчиргич, ёнғин бланкети[27]
Ўт ўчиргичларни синаш тартиби. Барча турдаги ўт ўчиргичлар қайд этиш номерига эга бўлиши керак. Улар мунтазам равишда (ҳар 6 ойда бир марта) текширилиб ва қайта зарядланиб турилиши керак. Агар корпусда ёриқ ёки чириган жойлар аниқланса фойдаланишдан чиқарилиши керак. Ўт ўчиргичлар фойдаланиш муддатига кўра 3 гуруҳга ажратилади: 1-гуруҳ фойдаланиш муддати- 1 йил; 2-гуруҳ-2йил; 3-гуруҳ-3йил. 1-гуруҳдаги ўт ўчиргичларнинг 25 фоизи, 2-гуруҳдагиларнинг 50 фоизи, 3-гуруҳдагиларнинг 100 фоизининг корпуси фойдаланилгандан 1 йил ўтгач 2 МПа босим остида 1 минут давомида синовдан ўтказилади.
Ўт ўчиргичларни зарядлаш тартиби. Кўпикли ўт ўчиргичларни зарядлашда ишқорли аралашма сиғими 10л.дан кам бўлмаган эмалланган сатил ёки шиша идишга солинади ва унга 8,5 л.хона ҳароратидаги сув қўшилади. Эритма сиғими 1,0-1,5 литрли кислотага бардошли банкага қўйилади ва унга 80-100 0С ҳароратдаги қайноқ сув қўшилади. Эритма совугандан сўнг кичик тешикли сетка орқали кислотали стаканга қўйилади. Эритманинг музлаш ҳароратини -240С гача пасайтириш мақсадида ишқорли эритмага унинг ҳажмига нисбатан 40 фоиз миқдорида этиленгликол ёки глицерин қўшилади. Ўт ўчиргич корпуси ва ҳисобга олиш журналига зарядлаш санаси кўрсатилади.
8.3.Ўт ўчиргичлар сонини аниқлаш
Ишлаб чиқариш бинолари учун талаб этиладиган ўт ўчиргичлар сони қуйидагича аниқланади:
no = mo·S, (8.1)
бу ерда S - ишлаб чиқариш хонасининг юзи, м2; mo- 1м2 майдонга меъёр бўйича белгиланган ўт ўчиргичлар сони.
Бу кўрсаткич материаллар омбори, гаражлар, чорвачилик бинолари, буғхоналар, тегирмонлар, ошхона ва магазинлар учун 100 м2 майдонга 1 та, электр пайвандлаш цехлари, темирчилик цехлари, лабараториялар учун – 50 м2 майдонга 2 та қилиб қабул қилинади.
8.4. Ҳисобот таркиби
Дарсда ўрганилган ўт ўчиргичларнинг тузилиши, ишлатилиши, зарядлаш тартиби бўйича ёзма маълумот беринг.
Назорат саволлари:
1. Ўт ўчирувчи моддалар ёнғинни ўчириш усулига кўра қандай турларга бўлинади?
2. Ўт ўчирувчи моддалар қандай хусусиятлари бўйича таснифланади?
3. Ўт ўчиргичларни қандай турлари мавжуд?
4. Ўт ўчиргичлар қандай хусусиятлари бўйича таснифланади?
5. Кимёвий кўпикли ўт ўчиргичларга мисоллар келтиринг.
6. Ўт ўчириш қурилмалари ва машиналарига мисоллар келтиринг.
7. Ўт ўчиргичлар қандай тартибда ва муддатларда гидравлик синован ўтказилади?
8. Кўпикли ўт ўчиргичларнинг зарядлари қандай қисмлардан ташкил топган бўлади?
9. Ўт ўчиргичлар қандай тартибда зардланади?
10. Ишлаб чиқариш бинолари учун талаб этиладиган ўт ўчиргичлар сони қандай аниқланади?
9 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Тиббий ёрдам келгунга қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
Ишнинг мақсади: Жароҳатланганда, шикастланганда ва заҳарланганда врачгача биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари ва тартибларини ўрганиш, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникма ҳосил қилиш.
Машғулот режаси:
1. Умумий маълумотлар
2. Дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш тартиб-қоидалари:
- электр токидан жароҳатланганда;
- заҳарланганда;
- синганда, бўғимлар чиққанда, пайлар чўзилганда;
- куйганда;
- қон кетганда;
- иссиқ, қуёш ёки совуқ урганда;
- сувга чўкканда;
- тупроқ остида қолганда;
- илон ва заҳарли ҳашоратлар чаққанда;
- жароҳатланиб ҳушдан кетганда.
3. Сунъий нафас бериш ва юрак массажи
4. Манекен-тренажёрда тажриба иши
5. Ҳисобот таркиби
Керакли жиҳозлар: Манекен-тренажёр, жгут, бинт, марганцовка.
Топшириқлар:
1. Турли хил ҳолатлардаги жароҳатланишларда врачгача биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ўрганинг.
2. Манекен-тренажёрда сунъий нафас бериш ва юракни массажини бажаринг.
3. Иш бўйича ҳисобот тайёрланг, жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини батафсил ёритинг.
Таянч иборар: Жароҳат, шикастланиш, заҳарланиш, ҳушсизлик, қон кетиши, сунъий нафас бериш, юрак массажи.
9.1. Умумий маълумотлар
Инсон ўзининг ҳаётий фаолияти давомида турли хил хавфли ва зарарли омиллар таъсирида маълум бир сабаб билан бахтсиз ҳодисаларга дуч келади. Хавфнинг тури ва таъсир даражаси ёки бахтсиз ҳодисанинг сабабига боғлиқ ҳолда жароҳатланиш тури ва даражаси ҳам турлича бўлиши мумкин.
Аксарият ҳолларда жароҳатланиш ва шикастланишлар тўсатдан юз беради. Шунинг учун шикастланган кишига зудлик билан дастлабки ёрдам кўрсатиш жуда муҳимдир. Бунинг учун дастлабки ёрдамни кўрсатаётган киши ҳаракатлари тез, аниқ, тўғри ва ўйлаб амалга оширилмоғи лозим.
Иш жойларида самарали биринчи ёрдам кўрсатиш ва талаблар[28]
Ишда киши ярадор ёки касал бўлса дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиш керак. Иш берувчилар ишчиларни хавфсиз иш фаолияти билан таъминлаш керак.
Қуйидагиларни ёдда тутинг:
- Хавфли моддалар, хавфли воситалари ва ускуналар бор бўлсин;
- хавфли меҳнат низоми, электрошок, қўшнилар ёки ҳайвонлардан ҳимоя?
- Хоналарда ёки ташқарида турли хавфлар бор?
- Ишда бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг умумий сони?
- Ишда ёшлар, ҳомиладор аёллар ёки эмизикли оналар, ногирон ёки махсус соғлиқни сақлаш муаммолари бор одамлар?
- иншоотларининг баландлиги ва неча қаватдан иборат эканлиги?
- ишлар схемаси?
- тунги иш?
- тиббий тез ёрдам?
- Ходимлар кўп жойда, ёки ёлғиз ишлайди?
- Ҳар қандай ходимлари ва иш берувчилар хам меҳнатчи?
- жамоатчилик аъзолари?
Хатарлар муҳим бўлса, инсон биринчи ёрдамга тайёрланиши керак. Бу, бир қатор омилларни ўз ичига олади:
- Биринчи ёрдамга тайёрлаш;
- Қўшимча биринчи ёрдам ускуналари ва техник тўпламлари;
- Биринчи ёрдам ускуналар учун турар жой ва иншоотлар Мисол учун, ҳар бир бинода ёки бир неча қаватда биринчи ёрдам кўрсатиш ускуналар билан жиҳозлаш;
- иш вақтида биринчи ёрдам кўрсатиш учун керак;
- хатарлар тўғрисида маҳаллий соғлиқни сақлаш хизматларини хабардор қилиш;
- Маҳаллий фавқулодда хизматлари билан махсус чоралар кўриш.
Фавқулодда вазиятларда биринчи тиббий ёрдам (БТЁ)-ўз-ўзига ва атрофдагиларга тиббийдам кўрсатишдир. Фуқоралар биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳамма усулларини мукаммал билишлари шарт. Биринчи тиббий ёрдам ўз вақтида ва тўғри кўрсатилиши лозим. У қанчалик тез ва малакали оширилса, шунча кўп одам ҳаёти сақлаб қолинади.
Жароҳат -организм тери ва шиллиқ қавати бутунлигининг бузилиши. Жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам қон оқишини тўхтатиш, очиқ жароҳатларни боғлам билан ёпиш, жароҳатланган жойнинг қўзғалмас ҳолати ( иммобилизация)ни таъминлаб бериши лозим.
Жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Жароҳатланиш манбасини ва омилини аниқлаб, унинг таъсирини тўхтатиш.
2. Жароҳатланган кишини ноқулай хавфли шароитдан ажратиш, унинг аҳволини аниқлаш.
3. Дарҳол дастлабки ёрдамни кўрсатиш.
4. Энг яқин даволаш масканига олиб боришни ташкил қилиш.
Ҳар қандай шароитда ҳам жароҳатланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш жароҳат таъсирини камайтиришда ёки жароҳатланган кишининг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли, ҳар бир инсон биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ва қоидаларини пухта билиши зарур.
9.2. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиб-қоидалари
Электр токидан жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
Ишлаб чиқаришда, ҳалокатларда ёки табиий офат содир бўлганда кўпинча одамларни ток уриб шикастланиши мумкин. Бундай ҳол шикастланган кишилар ва қутқарув ишларини олиб бораётганлар билан ҳам юз бериши мумкин.
Электр токидан шикастланган киши организмининг айрим жойларида умумий ёки маҳаллий ўзгаришлар юз беради: тери куйиши, юмшоқ туқималарнинг куйиши, асаб тизимини ишдан чикиши, нафас олишнинг тўхтаб қолиши ва шу кабилар.
Инсонларни кучланиш остидаги машина, механизм ва қурилмаларнинг ток ўтказувчи қисмларига тегиши мускулни ихтиёрсиз равишда қисқаришига олиб келади ва бу ҳолатдан жароҳатланган шахснинг ўзи чиқа олмайди. Бундай ҳолатда биринчи навбатда электр қурилмасини ток манбасидан ажратиш талаб этилади. Агар электр шкафлари узоқда жойлашган бўлса, электр симини қуруқ ёғоч дастали болта ёки бошқа жиҳоз билан қирқиш мумкин.
Кучланиш 1000 Вгача бўлган электр токи таъсиридан қутқаришда қуруқ тахта, арқон, ёғоч калтак, резина, диэлектрик қўлқоп ёки ток ўтказмайдиган бошқа материаллардан, кучланиш 1000В дан ортиқ бўлса махсус штанга ва омбирлардан фойдаланиш зарур. Қутқараётган киши ҳам албатта электрлик қўлқоп ва резина пойабзал кийиб олиши керак.
Электр токи ажратилгач жароҳатланган шахсни қулай ва юмшоқ ўриндиқга ётқизиш ва пульс уришини, нафас олишини, кўз қорачиғи ҳолатини текшириш ҳамда бир вақтда врачга хабар бериш зарур. Жароҳатланган киши ҳушсиз ёки ҳушида бўлиши, лекин пульс уриши ва нафас олиши мавжуд бўлиши мумкин. Агар пульс уриши ва нафас олиши мавжуд бўлиб, у хушсиз бўлса кийимларини ечиш, тоза ҳаво киришини таъминлаш, юзига сув пуркаш ва танасини иситиш керак. Жароҳатланган шахс ҳушсиз бўлиб, пульс уриши ва нафас олиши сезилмаса унга сунъий нафас бериш ва юрагини уқалаш қилиш керак.
Заҳарланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
Заҳарли кимёвий моддалар киши организмига нафас олиш йўллари, тери ва оғиз орқали таъсир этиши мумкин. Заҳарланишнинг ташқи белгилари кимёвий моддаларнинг заҳарлилик хусусиятига боғлиқ. Кўпинча заҳарланишда ошқозон оғриши, қайд қилиш, мускулларни ихтиёрсиз қисқариши, бош оғриғи, умумий камдармонлик, ҳушдан кетиш каби ҳолатлар кузатилади.
Заҳарланганда биринчи навбатда заҳарли моддалар таъсирини бартараф этиш, жароҳатланган шахсни сиқиб турган кийимларини ечиш, тоза ҳавога олиб чиқиш ва врачга хабар бериш лозим.
Агар заҳарли модда оғиз орқали ошқозонга тушган бўлса калий перманганат (“марганцовка”)нинг илиқ сувдаги кучсиз эритмасидан бир неча стакан ичириш ва қайд қилдириш (2-3 марта) керак. Ёки 1-2 ош қошиқ суюқ магнезийни бир стакан сувга солиб ичириш керак. Қоринда қаттиқ оғриқ бўлса иситкич (“грелка”) қўйиш керак.
Агар захарли модда терига тушса, уни юмшоқ материал билан артиб тозалаб, сув билан ювиб, ичимлик содасининг 2% ли эритмаси ёрдамида ишлов бериш керак.
Заҳарли газлар масалан углерод оксиди, ацетилин, бензин буғи ва бошқалар киши организмига нафас олиш йўллари орқали таъсир этса бош оғриғи, қулоқда шовқин, бош айланиши, қайд қилиш, кўнгил айниши, нафас олиш оғирлашиши, кўз қорачиғи кенгайиши, ҳушдан кетиш ҳоллари юз бериши мумкин. Бундай вақтларда заҳарланган кишини тоза ҳавога олиб чиқиб, кислородли ёстиқдан кислород бериш керак. Нафас олиши сезилмаганда эса сунъий нафас бериш зарур. Заҳарланган шахсда кучли йутал кузатилса новшадил спирт ҳидлатиш, ичимлик содаси қўшилган сут, аччиқ ширин чой ёки нафас бериш, агар иложи бўлса кўкракга “горчичник” қўйиш керак.
Агар заҳарли модда кўзга тушса бир стакан сувга бир чой қошиқ сода солиб кўзни ювиш лозим.
Синганда, бўғимлар чиққанда, пайлар чўзилганда биринчи ёрдам кўрсатиш
Синиш, чиқиш ёки пай чўзилиши синган жойнинг нотабиий ҳолда эгилиши, бўғимнинг шишиши ва оғриқ пайдо бўлиши орқали билинади. Бундай ҳолларда биринчи навбатда шикастланган кишига тинчлик бериш ва шикастланган жойга совуқ босиш керак.
Синган ёки чиққан қўл оёқларга тахтакач фанер ёки картон қўйиб боғлаш тавсия этилади. Тахтакач қўйишда унинг бир учи тос суягидан юқори бўлиши, иккинчи учи эса оёқ товонида бўлиши керак.
9.1- расм. Суяк синиши турлари ва иммобилизацияни таъминлаш воситалари. а, б – умуртқа поғонасининг синишида, в, г – бел ва сон иммобилизацияси, д – билак суяклари, е – умров суяги, ж – болдир суяги.
Қовурға суяги синганда йўталганда, нафас олганда ва ҳаракатланганда оғриқ пайдо бўлади. Бундай вақтда кўкрак нафас чиқариш вақтида бинт билан қаттиқ қилиб боғлаб қўйилади.
Лат еган жойга совуқлик қўйиб кейин артиш, йод суртиш ёки иссиқ компресс қўйиш тақиқланади. Чунки булар оғриқни кучайтиради. Пай чўзилганда ҳам лат ейишидагидек ёрдамлар кўрсатилади.
Бошнинг лат ейиши натижасида мия чайқалиши, бош суягининг синиши каби ҳолатлар кузатилиши мумкин. Мия чайқалган ҳолларда кўпинча бош оғриғи, нафас сиқилиши ва кўнгил айниш ҳолатлари ҳам учрайди. Бош суякнинг синганини қулоқлар ва оғиздан қон кетиши орқали билиш мумкин. Бу ҳолатларда жабрланувчи хушсиз ҳолатда бўлади. Врач келишига қадар лат еган жойга совуқ, яъни муз қўйиб совуқ ҳолатда ушлаш керак.
9.2-расм. Замбиллар: а – тиббий замбил, б, в – қўлбола замбил.
9.3 – расм. Жарохатланган кишини бир киши ёрдамида кўтариш усуллари: а ж қўлда, б – орқада, в – елкада.
9.4 – расм. Жарохатланган кишини икки киши ёрдамида кўтариш: а – бирғбирига кетма-кет усули, б – “қулф” уч қўл усули, в – “қулф” тўрт қўл усули
9.5 – расм. Замбилда жажарохатланган кишини баландликка (а) ва нишабликка (б) кўтариш усуллари
Куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш
Куйиш термик, кимёвий ва электрик бўлиши мумкин. Улар оғирлик даражасига кўра 4 даражага бўлинади: 1-даражали куйишда тери қизариб, шишади; 2-даражали куйишда сув пуфаклари ҳосил бўлади; 3-даражали куйишда тери жонсиз, яъни сезиш қобилиятини йўқотган ҳолда бўлади; 4-даражали куйишда – тери қораяди, мускуллар ва суяк шикастланади, қуриб қолади.
Термик ва электрик куйишда куйган жойга қўл тегизиш, маз, ёғ, ичимлик содаси суртиш, ёпишиб қолган кийим парчасини юлиб олиш, ҳосил бўлган пуфакларни ёриш мумкин эмас. Биринчи даражали куйишда куйган жойни стерилланган боғич билан боғлаш керак. Тана оғир куйганда куйган кишини тоза чойшаб билан ўраш, чой ичириш ва врач келгунча тинчлик бериш керак.
Агар куйган кишининг пульс уриши секинлашса 15-20 томчи валерьянка ичириш керак. Куйган юзни стерилланган марли билан ёпиб қўйиш керак.
Кўз куйганда 1 стакан сувга 1 чой қошиқ бор кислотаси солиб, совуқ ҳолда кўзга босиш керак.
Кимёвий куйиш оқибати кўпинча куйдирувчи кимёвий моддани таъсир этиш вақтига боғлиқ бўлади. Шу сабабли бундай куйганга биринчи ёрдам кўрсатишда дастлаб ушбу модда концентрациясини ва таъсирини сусайтириш лозим. Бунинг учун кислота ёки ишқор таъсир этган жой 15-20 минут тоза сувда ювилиши керак. Агар куйиш кислота таъсирида бўлса бир стакан сувга бир чой қошиқ ичимлик содаси, ишқор таъсирида бўлса бир стакан сувга бир чой қошиқ бор кислотаси солинган эритма билан боғич намланиб боғланиши керак.
Қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш[29]
Жароҳатланиб яраланган жойни ифлосланиши, ярани сув билан ювиш, маз суртиш, ярадан қоннинг қотганларини олиб ташлаш ва унга тупроқ, қум қўйиш мумкин эмас. Биринчи ёрдам кўрсатувчи шахс дастлаб қўлни тозалаб ювиши ёки бармоқларини йод билан артиши керак.
Ярага материал қўйишда унга дастлаб йод томизиш лозим. Ярага қўйиладиган материалдаги йод ўрни ярадан катта бўлиши керак. Ярани боғлашдан олдин унинг атрофини тозалаш ва яра атрофига йод суртиш зарур.
Қон кетишини боғлаб тўхтатиш мумкин. Агар қон кучли кетса қон оқаётган жойни таъминловчи томирларни жгут (махсус боғич ёки тасма) билан боғлаш лозим. Жгут боғланган жойда пульс уриши мавжуд бўлса, у нотўғри боғланган ҳисобланади. Бундай ҳолда жгутни ечиб олиб, қайтадан қаттиқрок қилиб боғлаш керак. Жгут боглашдан олдин боғланадиган жой юмшоқ материаллар билан ўралиши лозим.
Боғланган жгут 2 соатдан ортиқ турмаслиги зарур. Жгут боғлангандан сўнг 1 соат ўтгач, уни 10-15 минут секин бўшатиш керак. Бундай ҳолда ярага кон келадиган артерия қон томирини бармоқ билан босиб туриш лозим.
Ички қон кетиш жуда хавфли ҳисобланади. Унинг белгилари: пульснинг секинлашуви, камдармонлик, бош айланиши, ранг оқариши, кучли сувсаш, ҳушсиз бўлиб қолиш. Бунда дастлаб, жароҳатланган кишига тўлиқ тинчлик бериш ва жароҳатланган жойга совуқлик қўйиш керак. Сув бериш мумкин эмас.
Агар бурундан кучли қон кетса, бошни секин орқага ўгириб қаншарга совуқ босиш ва бурунга водород пероксиднинг 3% ли эритмасида намланган пахта ёки марли тиқиш лозим.
9.6 – расм. Қон кетиш турлари: артериал (а), вена (б).
9.7 – расм. Бармоқлар орқали кон кетишини тўхтатиш усуллари: артериал кон томир нўқталари (а), бўйинда битта бармоқ (б) ва бармоқлар (в) билан, бўйинни пстки қисмида (г), ийякдан (д), билакдан (ж, з), қўлтиқдан (и).
9.8 – Камар орқали қон тўхтатиш: жгут қўйиш усуллари (а, б, в, г), камар орқали икки қаватли боғлам хосил қилиш (д, е).
9.9 – расм. Тана буғинларини букиш орқали қон кетишини тўхтатиш усуллари
9.10 – расм. Бинтли боғлам қўйиш усуллари: айланасига (а), ташбақасимон (б), судралувчи (в), х симон (г), бошоқсимон (д), оралатиб (е, ж, з).
9.11 – расм. Бинтли боғламни тўғри қўйиш.
9.12 – расм. Боғлам қўйишда учбурчак рўмолдан фойдаланиш усуллари: а – оёқни пастки қисми, б – тананинг бел-сон қисми.
Иссиқ ёки қуёш ва совуқ урганда биринчи тиббий ёрдам
Иссиқ ёки қуёш уриши натижасида қўққисдан камдармонлик, бош оғриғи, қайд қилиш ҳолатлари кузатилади. Бунинг учун дастлаб жароҳатланган кишини тоза ҳаволи соя жойга олиб бориш, сиқиб турган барча кийим-бошларни ечиш, бошга ва кўкракга совуқ қўйиб боғлаш, нашатир спирт ҳидлатиш ва 15-20 томчи валерьянка ичириш тавсия этилади. Агар нафас олиш ва пульс уриши сезилмаса, сунъий нафас бериш ва юракни массаж қилиш лозим.
Бадан музлаш ҳолатлари. Бу ҳолларда биринчи навбатда қон юриш йўллари катта зарар кўради, шунинг учун биринчи ўринда қон юришини таъминлаш керак. Бунинг учун музлаган жой қуруқ мато ёки румолча ёрдамида қаттиқ ишқаланади. Шуни таъкидлаш керакки, бундай ҳолда қор билан ишқалаш ман этилади. Кейин иссиқ нарса билан боғлаб қўйиш керак. Музлаб қолган бармоқлар ёки оёқларни хона ҳароратидаги илиқ сувга солиш, кейин эса совуқ еган жойни спирт ёки одекалон суртиб боғлаб қўйиш мумкин. Агар музлаган жойда пуфакчалар ҳосил бўлса ишқалаш ман этилади ва бемор дарҳол касалхонага жойлаштирилиши лозим.
Сувга чўкканда биринчи ёрдам
Сув омбори, канал ва шу каби гидроиншоотларда ишловчи ходим, суза билиши, эшкак эша олиши, қайиқни бошқара олиши керак. Шу билан бир қаторда чўккан одамни қутқариб, биринчи ёрдам кўрсатишни ҳам билиши зарур. Сувга чўкаётган кишига ёрдам бериш учун иложи борича унинг орқа елкаси томонидан келиб сочидан ёки кийимда бўлса унинг елкасидан тортиб сувдан чиқариш зарур. Агар чўкаётган киши қутқараётган киши ҳаракатига халақит берса, унда қутқараётган одам бу ҳолатдан тезроқ қутулиб, ёрдамни давом эттириши керак.
Сувдан чиқариб олинган кишини териси кўкариб, томирлари шишган бўлса, қутқарилган кишининг бошини кўкрагидан паст қилиб, қорни билан ёрдам бераётган кишининг букилган тиззасига ётқизилади. Сўнгра бармоққа даструмол ёки тоза дока ўраб унинг оғзи ва томоғи бегона нарсалардан тозаланиб ташланади. Кейин орқа елкаси томондан икки курак ўртаси босилади, шунда ўпка, ошқозонга тушган сувлар ташқарига чиқиши керак. Бу ишни тезда амалга оширилмаса чўккан одам ичидаги сувлар 4-5 минутдан кейин қонга ўтиб у ҳалок бўлиши мумкин.
Агар сувдан қутқарилган кишининг териси оқарган бўлса, унинг нафас йўлларига сув кирмаганлигини билдиради. Бундай ҳолда зудлик билан сунъий нафас бериш ва юрак уқаланиши зарур.
Тупроқ остида қолган кишига дастлабки ёрдам
Тупроқ билан кўмилиб қолган киши жуда оғир ахволга тушиб қолиши мумкин. Чунки кишининг тупроқ босган жойларидаги юмшоқ тўқималарида заҳарли моддалар йиғилиб қолади. Тупроқ босган киши қутқарилгандан сўнг йиғилган заҳар уни қон оқимига қўшилиб юрак, буйрак ва жигарнинг иш фаолиятини бузилишига сабаб бўлади. Организм заҳарланиши натижасида киши ҳалок бўлиши мумкин. Тупроқ остидан тезлик билан қутқариб олинган кишига дастлабки ёрдам унинг ахволига қараб амалга оширилади яъни:
- аваломбор нафас йўллари тозаланиб нафас олмаётган бўлса сунъий нафас олдирилади;
- зарур ҳолларда юрак массаж қилинади;
- танада жароҳатлар бўлса муолажа қилдинади.
Дастлабки ёрдам берилаётган киши танасини иложи борича совутмасликка ҳаракат қилиш керак. Бунинг учун спирт ёки уксус билан бадан ишқаланади, баданни иссиқ сув солинган идиш ёки резина халтали иситкич ёрдамида иситиш мумкин эмас.
Илон ва заҳарли ҳашоратлар чаққанда биринчи ёрдам
Чақиш натижасида жабрланувчида оғиз бўшлиғи қуриши, аччиқ таъм, ҳолсизлик, пульснинг тезланиши ва бош айланиш ҳоллари юз беради. Оғир ҳолларда кишида пайлар тортилиб, ҳушни йўқотиш ва нафас олиши тўхтаб қолиши мумкин. Тишланган жой бирдан қизаради ва қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Биринчи ёрдам: беморни ётқизиб, иссиқ чой бериш ва 15-20 томчи валерианка эритмасини ичириш керак. Тишланган жойни кесиш, куйдириш ёки заҳарни сўриб олиш ҳоллари ман этилади. Жабрланувчини ётган ҳолда касалхонага жўнатилади.
Жароҳатланиб ҳушдан кетганда биринчи ёрдам
Ҳушдан кетиш деганда бош мия томирларининг қисқа муддатли спазми натижасида юз берадиган ҳушнинг қисқа муддатга йўқолиши тушунилади. Тўсатдан ҳушдан кетишда тери ва шиллиқ пардаларнинг кескин оқариши, нафас олишнинг қийинлашиши (секинлашиши), томир уришининг сустлашиши кузатилади.
Биринчи навбатда ҳушдан кетиш сабабини бартараф қилиш лозим. Шикастланган киши бошини пастга, оёқларини эса баландроқ қилиб ётқизилади. Беморга новшадил спирт ҳидлатилади. Оғир ҳолларда сунъий нафас олдирилади. Новшадил спирт ўрнига овқатга қўшиладиган сирка ёки кесилган пиёзни ҳидлатиш мумкин.
9.3. Сунъий нафас бериш ва юракни уқалаш
Юқорида келтрилгандек, жароҳатланишлар асоратида инсон организми энг оғир ахволга тушиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатларда нафаснинг ва баъзан юрак фаолиятининг ҳам тўхташи кузатилади, лекин ҳаёт ҳали сўнмаган ва ҳаёт фаолиятини тўла тиклаш имконияти бўлади. Бироз муддатдан кейин (5-6 минут) клиник ўлим биологик ўлимга ўтиши мумкин. Ана шу муддатда шикастланган кишига зудлик билан ёрдам бериш (тирилтириш) шу ишни амалга оширувчи одамдан тажриба, тез ва пухта ишлашни талаб қиладиган мураккаб ва ҳал қилувчи жараёндир. Биринчи навбатда бу жараёнда нафас ва юракнинг тўхтаган ёки тўхтамаганлиги аниқланади. Сўнгра нафас олдириш ва юрак фаолиятини тиклаш ишлари амалга оширилади.
Нафаснинг тўхташи. Нафас товуш бойламларининг спазми, нафас йўлларига бегона нарсаларнинг тиқилиб қолиши, тилнинг халқумга келиб қолиши ва шу кабилар оқибатида ўпкага ҳаво тушиши қийинлашувидан руй беради.
Нафас олиши тўхтаган одамни дастлабки 5 дақиқа давомидагина ҳаётга қайтариш мумкин.
Нафас олдириш усули бемор бўлган шароитлар ва нафас олишнинг тўхташ сабабига кўра танланади.
Сильвестер усули. Бемор чалқанча ётқизилади. Беморнинг билак кафти устидан ушланиб, куч билан юқорига кўтарилади, сўнгра қўлларни кўкрак қафасига туширилади ва у қаттиқ босилади. Минутга 14-15 марта шундай ҳаракат қилинади.
Шоллер усули. Қовурға ёнларини қўллар билан ён томонга чўзилади, сўнгра қисилади.
Оғиздан оғизга ёки оғиздан бурунга ҳаво пуфлаш усули сунъий нафас олдиришнинг энг таъсирчан оддий усулларидан ҳисобланади.
Сунъий нафас “оғиздан оғизга” ёки “оғиздан бурунга” берилиши мумкин. Бу усуллар бошқа усулларга нисбатан самарали усул ҳисобланади. Унда жароҳатланган шахснинг ўпкасига бошқа усулларга нисбатан 4 баробар кўп ҳаво юборилади.
Сунъий нафас беришдан олдин жароҳатланган шахс елка томони билан ётқизилиши, ундаги сиқиб турган кийимлар, галстук, шарф ва шу кабилар ечилиши, оғиз кўпиклардан тозаланиши керак. Агар оғиз каттик ёпиқ бўлса (тишлашиб қолган бўлса), иккала қўлнинг тўрт бармоғини жароҳатланган шахснинг боши орқасига қўйиб, иккала бош бармоқ билан оғзини очиш керак. Кейин чуқур нафас олиб, оғизни оғизга қўйиб, жароҳатланган шахснинг бурнини қисиб кучли ҳаво пуфлаш керак. Ҳаво пуфлашда марли, румолча ёки махсус нафас олиш трубкасидан фойдаланиш мумкин. Сунъий нафас бериш частотаси минутига 10-12 марта бўлиши керак.
Юрак фаолиятининг тўхтатиши. Юрак фаолиятининг тўхташига йўл қўймаслик учун сунъий нафас олдириш билан бирга юракни бевосита ёпиқ уқаланиши зарур.
Юрак уришининг тўхташ белгилари:[30]
- Кўз қорачиғининг кенгайиши.
- Уйқу артериясида пулснинг йўқлиги.
- Нафас олишнинг тўхташи.
- Рефлекснинг мавжуд эмаслиги.
Юқоридаги ҳолатлар кузатилганда қуйидаги тартибда ҳаракат қилиш лозим:
1. Жабрланувчи чалқанчасига қаттиқ юзага ётқизилади.
2. Бирор кийими думалоқланиб бўйни тагига қўйилади.
3. Бошини орқага эгиб, оғзи ёпилади.
4. “Оғиздан-оғизга” ёки “оғиздан-бурунга” усулида сунъий нафас берилади.
5. Юрак билвосита массаж қилинади.
Агар жароҳатланган шахснинг кўз қорачиги кенгайган ва пульс уриши сезилмаса, қон айланишини тиклаш мақсадида сунъий нафас бериш билан бир вақтда юрак уқаланиши қилиш лозим. Уқалашда ўнг қўлнинг кафти жароҳатланган шахснинг кўкрагига қўйилади ва тез-тез (минутига 60 марта)босилади. Тананинг пастки қисмлари жойлашган вена қон томирларидаги қонни юракка келишини тезлатиш мақсадида оёқни 0,5 м гача юқорига кўтариб қўйиш мумкин. Агар бу ёрдамларни бир киши бажараётган бўлса, 2-3 марта сунъий нафас бергач, 10-12 марта юракни ташқи уқалаш тавсия этилади. Жароҳатланган шахснинг ўзига келганини нафас олишини тикланиши, рангини қизариши, кўз қорачиғини қисқариши каби белгилардан билиб олиш мумкин. Буни текшириш учун массажни 2-3 сек тўхтатиб туриш мумкин. Агар жароҳатланган шахсда ўзига келиш ҳолатлари кузатилмаса, сунъий нафас бериш ва юракни уқалашни врач келгунга қадар давом эттириш керак.
9.13 – расм. Артериядаги пульсини аниқлаш усули.
9.14 – расм. Нафас олишини текшириш усуллари.
9.15 – расм. Кўз қорачиғини текшириш усуллари.
9.3-расм. Сунъий нафас бериш ва юракни уқалаш усуллари
9.4. Манекен-тренажёрда тажриба иши
Оғиздан-оғизга сунъий нафас олдириш
- манекен чалқанча ётқизилади, кўкрак қафасини очиш учун кийимлари ечилиб, сунъий нафас олдиришга тайёрланади. Манекен бошини ёнбошлатиб, оғиз бўшлиғи бегона нарсалардан тозаланади;
- нафас йўлини тўғрилаш мақсадида манекен боши тагига бир қўлни ва пешонасига иккинчи қўлни қўйиб иложи борича боши орқа томонга эгилади;
- манекен оғзига дока қўйилиб, оғиз билан кучли ҳаво (нафас) юборилади;
- нафас юбориш ҳар 5-6 секундда бир марта ёки бир минутда 10-12 марта амалга оширилиши зарур;
- ҳар гал ҳаво юборилганидан сўнг нафас қайта чиқиши учун манекен оғзи ва бурни бўшатилади.
Юракни ташқи уқалаш
- манекен қўли, бўйнидан пульс уриши ёки кўкрак ҳаракатидан нафас олаётгани ва кўз қорачиғининг ҳолати текширилиб, юракни массаж қилиш зарурияти аниқланади;
- кўкрак қафаси тугаган жойдан икки бармоқ энликда пастга бир қўл кафт билан, унинг устига иккинчи қўл тўғри бурчак остида устма -уст қўйилади;
- тез ҳаракат билан кўкрак қисимининг паст томони 3-4 см.га 0,5 сек давомида босилади. Агар ҳаракат тўғри амалга оширилган бўлса, яшил чироқ ёнади;
- агар кўкрак қафаси кучли, яъни нотўғри босилса қизил чироқ ёнади;
- кўкрак қафасини босиш юрак уриши ритмига тўғри келиши керак;
- агар дастлабки ёрдамни икки киши бераётган бўлса, бири сунъий нафас олдиради, иккинчиси юракни массаж қилади;
- дастлабки ёрдамни бир киши амалга оширса 2-3 марта сунъий нафас олдирилгач, 10-12 марта кўкрак қафаси босилади.
9.5. Ҳисобот таркиби
Дарсда ўрганилган биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиб-қоидалари бўйича ёзма маълумот беринг.
Назорат саволлари:
1. Врачгача биринчи тиббий ёрдам деганда нимани тушунасиз?
2. Электр токидан жароҳатланганда қандай тартибда биринчи ёрдам берилади?
3. Заҳарланганда қандай тартибда биринчи ёрдам берилади?
4. Синганда, бўғимлар чиққанда, пайлар чўзилгандачи?
5. Куйиш неча даражага бўлинади, куйганда қандай биринчи ёрдам берилади?
6. Қон кетганда қандай тартибда ёрдам берилади?
7. Иссиқ, қуёш ёки совуқ урганда қандай тартибда ёрдам берилади?
8. Сувга чўкканда, тупроқ остида қолганда қандай тартибда ёрдам берилади?
9. Илон ва заҳарли ҳашоратлар чаққанда қандай тартибда ёрдам берилади?
10. Сунъий нафас бериш ва юрак массажи қандай тартибда амалга оширилади.
Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар:
1. Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7.
2. Fundamentals of General Ecology, Life Safety and Environment Protection. Mark D Goldfein, Alexei V Ivanov, Nikolaj Kozhevnikov, V Kozhevnikov. Nova Science Publishers, Inc. (April 25, 2013).
3. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва экология менежменти (чизмалар, тушунчалар, фактлар ва рақамларда): дарслик / А.Нигматов, Ш.Мухамедов, Н.Хасанова. – Т.: Наврўз. 2014. – 199 б.
4. Ефремов С.В., Малаян К.Р. и др. Безопасность жизнедеятельности. Лабораторный практикум. СПб.: Изд-во СП бГПУ, 2011-129с.
5. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.: ўқув ўқув қўлланма / Х.Е. Ғойипов. – Т.: Янги аср авлоди. 2007. -262 б.
6. Юлдошев Ў.Р., Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлигидан лаборатория ишлари. Тошкнт,ТДТУ, 2010й.-74б.
7. Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги. ЎУМ. Карши, ТАТУ Қарши филиали, 2012й.-535б.
8. Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
Қўшимча адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент. 1992.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қонуни.
3. Ёрматов Ғ.Ё., Махмудов Р. Меҳнатни мухофаза қилиш маърузалар тўплами 1-2 қисм. Тошкент. 1995.
4. Ёрматов Ғ.Ё., Исамухамедов Ё.У. Меҳнатни мухофаза қилиш. Дарслик. Ўзбекистан нашриёти. Тошкент 2002.
5. Экология, биосфера ва табиатни мухофаза қилиш. А.Эргашев. – Т.: Янги аср авлоди. 2005. – 434 б.
6. Экология и безопасность жизнедеятельности: Учебное пособие для студентов ВУЗов / ред. Л. А. Муравий, 2002.-447 с.
7. Белов С.В. Безопасность жизнедеятельности М.: Высшая школа. 2003.
Интернет сайтлар:
1. www.lex.uz - ЎзР Адлия вазирлиги сайти.
2. www.ziyonet.uz - ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти.
3. www.bilim.uz - ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти.
4. www.ekotalim.uz - Миллий касбий таълимда экотаълим сайти.
5. www.mintrud.uz – ЎзР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги сайти.
6. www.mchs.gov.uz – ЎзР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайти.
7. www.uznature.uz – ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сайти.
МУНДАРИЖА
Кириш ................................................................................. |
3 |
1-Лаборатория иши. Иш жойларини ёритилганлигини текшириш ................................................................................ |
6 |
2-Лаборатория иши. Тўсиқли конструкцияларда товуш изоляциясини ўрганиш .......................................................... |
16 |
3-Лаборатория иши. Электромагнит кучланишлардан ҳимояланиш ............................................................................ |
22 |
4-Лаборатория иши.Инсон танасини электрга қаршилигини аниқлаш ........................................................... |
35 |
5-Лаборатория иши.Токни ерда ёйилиш зонасида хавфсизлик шароитини ўрганиш .......................................... |
42 |
6-Лаборатория иши. 1000В кучланишгача бўлган учфазали ўзгарувчан ток тармоғида электр хавфсизликни ўрганиш ................................................................................... |
47 |
7-Лаборатория иши.Изоляция ҳолати назорати .............. |
58 |
8-Лаборатория иши. Ўт ўчиргичларнинг тузилиши ва ишлатилишини ўрганиш ........................................................ |
65 |
9-Лаборатория иши. Врачгача биринчи тиббий ёрдам |
72 |
Адабиётлар .......................................................................... |
89 |
Қодиров Фазлиддин Мислиддинович
Саттаров Хуршид Абдушукурович
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Экология” фанидан виртуал лаборатория ишлари. Услубий қўлланма. ТАТУ, 2016-92 б.
[1] Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7. p 331.
[2] Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва экология менежменти (чизмалар, тушунчалар, фактлар ва рақамларда): дарслик / А.Нигматов, Ш.Мухамедов, Н.Хасанова. – Т.: Наврўз. 2014. – 199 б.
[3] Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги. ЎУМ. Карши, ТАТУ Қарши филиали, 2012й.-535б.
[4] Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
[5] Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги. ЎУМ. Карши, ТАТУ Қарши филиали, 2012й.-535б.
[6] Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги. ЎУМ. Карши, ТАТУ Қарши филиали, 2012й.-535б.
[7] Ефремов С.В., Малаян К.Р. и др. Безопасность жизнедеятельности. Лабораторный практикум. СПб.: Изд-во СП бГПУ, 2011-129с.
[8] Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
[9] Ефремов С.В., Малаян К.Р. и др. Безопасность жизнедеятельности. Лабораторный практикум. СПб.: Изд-во СП бГПУ, 2011-129с.
[10] Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
[11] Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги. ЎУМ. Карши, ТАТУ Қарши филиали, 2012й.-535б.
[12]Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7. p 331.
[13] Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7. p 331.
[14] Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
[15] Юлдошев Ў.Р., Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлигидан лаборатория ишлари. Тошкнт,ТДТУ, 2010й.-74б.
[16] Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7.
[17] Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7.
[18] Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
[19] Ефремов С.В., Малаян К.Р. и др. Безопасность жизнедеятельности. Лабораторный практикум. СПб.: Изд-во СП бГПУ, 2011-129с.
[20] Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
[21] Юлдошев Ў.Р., Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлигидан лаборатория ишлари. Тошкнт,ТДТУ, 2010й.-74б.
[22] Ефремов С.В., Малаян К.Р. и др. Безопасность жизнедеятельности. Лабораторный практикум. СПб.: Изд-во СП бГПУ, 2011-129с.
[23] Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
[24] Юлдошев Ў.Р., Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлигидан лаборатория ишлари. Тошкнт,ТДТУ, 2010й.-74б.
[25] Ф.М.Қодиров, С.М. Абдуллаева, Н.Ю. Амурова. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатмалар./Тошкент, ТУИТ, 2013й.-92б.
[26] Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7.
[27] Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7.
[28] Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7.
[29] Fundamentals of General Ecology, Life Safety and Environment Protection. Mark D Goldfein, Alexei V Ivanov, Nikolaj Kozhevnikov, V Kozhevnikov. Nova Science Publishers, Inc. (April 25, 2013).
[30] Fundamentals of General Ecology, Life Safety and Environment Protection. Mark D Goldfein, Alexei V Ivanov, Nikolaj Kozhevnikov, V Kozhevnikov. Nova Science Publishers, Inc. (April 25, 2013).