ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

Энергия таъминлаш

тизимлари” кафедраси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЭКОЛОГИЯдан

Ўқув қўлланма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент  -  2014

 

 

 

Сўз боши

 

           Бугунги кунда жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири муаммолари тобора катта аҳамиятга эга бўлмоқда ва ҳозирги, шунингдек келгуси авлодларни фаровонлиги, умуман жаҳон цивилизациясининг тақдири экологик муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига кўпроқ бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда охирги йилларда Ўзбекистон Республикасидаги барча олий ва ўрта махсус ўқув юртларида экологик таълим ва тарбия масалаларига катта эътибор берилмоқда. Мактабларда биология, география, кимё, иқтисод курсларида экологияга оид мавзулар кенгаймоқда, олий ўқув юртларида эса йўналиш соҳаларига қараб экология бўйича махсус намунавий дастурлар асосида маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

           Университетнинг барча таълим йўналишлари бўйича”ЭКОЛОГИЯ” фани мустақил фан сифатида янги Давлат ўқув стандартларида кўрсатилган ўқув соатлари ҳажмида ўқитилмоқда. Экология фанини ўқитишнинг асосий мақсади талабаларда экологик дунё қарашни шакллантириш, атроф муҳитга, табиатга, унинг ресурсларига бўлган муносабатни тубдан яхшилаш, ўзини кейинги меҳнат фаолиятида атроф муҳитга оқилона ёндашиш каби масалаларни тушиниб етмоқни талаб этади.

           Ушбу фандан тайёрланган маъруза матнлари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг Олий ўқув юртлари Бош бошқармаси тасдиқлаган намунавий ўқув дастури ва “Алоқа қурилмаларининг электр таъминоти ” кафедрасида ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастури асосида тузилди.

           Маъруза матнлари институтнинг барча бакалавр йўналишлари бўйича таълим олаётган кундузги ва сиртқи талабалар учун мўлжалланган.

Бу маъруза матни талабаларда табиат ва жамият ўртасида содир бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида, экологик муаммолар бўйича кўникма ҳосил қилишга ёрдам беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ.

 

         Экология фанини мақсади ва вазифалари

Экология (грекча aikjs-яшаш жойи,бошпана, турган ўрни, уй,маскан,паноҳ каби  маъноларни  билдиради)  тирик организмлар ҳамда улар туркумларининг бир-бирлари ва атроф-муҳит билан ўзаро муносабатлари  тўғрисидаги        фандир. Бу атама  1866 йилда немис зоологи Эрнест  Геккел   (1834-1919) томонидан таклиф этилган  эди. Эндиликда  бир   пайтлар биологик циклнинг тор доирасига тааллуқли бўлган фан беқиёс даражада гуллаб яшнамоқда ва борган сари каттароқ аҳамият  касб этмокда. Зеро   экология бугунги кунда биология, география ва табиатшунослик фанлари  чатишган жойда, табиат  ресурсларини  ишлата билиш ва муҳофаза қилиш жараёнида бошқариш тўғрисидаги фанга айланди. Олимлар ўз моҳиятига кўра янги бўлган бу фанни глобал экология  табиатдан  фойдаланиш  назарияси, генсон экологияси деб атамоқдалар.Айтиш  мумкинки глобал экология (ёки генсон экологияси)  ўша система: табиат, инсоният жамияти ва у яратган техниканинг ўзаротаъсири тўғрисидаги фандир яна ҳам соддароққилиб айтганда, бу инсониятнинг ҳозирги экологик вазиятда яшаб қолиш шароитлари ҳақидаги фан дейиш ҳам  мумкин. Масалан : агар < шаҳардаги экологик вазият ёмонлашади > дейишса, одатда атмосферадан саноат корхоналари қувурлари ва автотранспорт воситаларидан чиққан газлар кўпайиб кетгани, ичимлик суви сифати ёмонлашгани,сув ҳавзаларининг ифлосланиш даражасини ортиб кетгани ва ҳоказолар тушунилади. Ишлаб-чиқариш саноат  корхоналарида экологик аҳвол қониқарли деб баҳоланган тақдирда  ҳам   бу корхоналар атрофидаги ҳамма ишлар жойида деган маънони билдирмайди.Тутун ва  қурум, олтингугурт гази, азот оксидлари бу корхоналарнинг ташлама қувурларидан чиқиб тозалаш иншоатларидан ўтган сув билан қўшилиб кетади.Умуман биз ҳаво, сув  ва тупроқни  ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланиши қандай оқибатларга олиб келиши тўғрисида жуда кам маълумотларни биламиз.Бундай ифлосланишлар пайдо бўлганига ва кўпая бошлаганига  ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Чамаси бизнинг кўпдан-кўп килган нотўғри ишларимиз жабрини келгуси авлодларимиз тортадиганга ўхшайди. Бироқ,аввало олимлар, кейин кўпгина мамлакатларнинг жамоатчилиги салбий иқлим ўзгаришлари, сайёрамиз қатлами бузилиши,ўрмонлар йўқотиб юборилишининг ижтимоий оқибатлари тўғрисида  алоҳида ташвишланаётганликларини баён қилмоқдалар.Яқиндагина маҳаллий характердаги экологик ўзгаришлар бир авлод кўз ўнгида регионал ва глобал фалокатларга айланмоқда.

ХХ асрнинг охирги 25 -30 йили ичида табиат муҳофазаси масаласи энг оғир муаммолардан бирига айланиб қолди.Жамиятнинг тезкор тараққиёти,фан ва техниканинг шиддатли ривожланиши, саноат ва қишлоқ хўжалигининг тез суръатлар билан ўсиши. Ер сайёраси  аҳолисининг шиддат билан ўсиб кўпайиши инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларни анча мураккаблаштириб қўйди.  Бунинг натижасида эса  табиат муҳофазаси ва табиий манбаалардан оқилона фойдаланишнинг бугунги кун масалаларини зудлик билан ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар қаторига киритди.

Бугунги кунда жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири муаммолари тобора катта аҳамиятга эга бўлмоқда ва ҳозирги, шунингдек келгуси авлодларнинг фаровонлиги, умуман жаҳон цивилизациясининг тақдири экологик муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига кўпроқ боғлик бўлиб қолмоқда. Ер юзида аҳолининг кўпайиб бориши, илмий техника инкилобининг тараққиёти муносабати билан антропоген омилнинг аҳамияти ортмоқда. Илмий-техника тараққиёти шароитида кескин ўзгариб кетган атроф-муҳит инсоннинг генетик аппарати ва ирсиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу  эса ҳозирги ер юзида яшаб турганларгина эмас, балки келгуси авлодлар саломатлигига таъсир этиши ҳам мумкин. Инсон пайдо бўлибдики, у яшаш учун озиқ-овқат етиштириш ва кийим-кечак  тайёрлаш  мақсадида маълум миқдорда турли табиий рерурслардан фойдаланган. Ер юзида   аҳоли сони кам   бўлган ибтидоий жамият босқичида табиат,умуман олганда,инсон таъсири натижасида унчалик зарар кўрмаган. Кейинги ижтимоий-иқтисодий босқичларда инсоннинг атроф муҳитга бўлган таъсир миқёси асрдан-асрга яратиб борган бўлса, ХХ аср ўрталарига келиб йилдан-йилга жамиятни атроф-муҳитга таъсири кучайди.

Ишлаб чиқаришнинг муттасил тараққий қилиши,хусусан саноат маҳсулотларининг кўплаб ишлаб чиқарилиши транспорт ва қурилиш ишларининг кенг миқёсда амалга оширилиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши маъданларни ғоят катта миқдорда қазиб олиши,сайёрамиз табиатининг барча жойларда ўзгаришига сабаб бўлмоқда.Табиий бойликлардан тўхтовсиз ҳалқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиши,тикланмайдиган ресурсларнинг борган сари камайиб бориши тикланувчи бойликларнинг тикланиш қобилияти пасайиб кетиши жойларда экологик мувозанатнинг  бузилиши ва экологик тангликларининг вужудга келиши учун шарт-шароит яратмоқда. Бу ўз навбатида,  табиатдаги мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлмоқда ва турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Тирик табиат қандай тузилган, кайси қонунлар асосида мавжуд ва ривожланади, инсон таъсирига қандай жавоб беради-буларнинг барчаси экологиянинг предмети ҳисобланилади.

Тирик организмлар ва уларнинг яшаш муҳити ҳосил килган ўзига хос табиий комлекслар экотизмлар экология ўрганадиган асосий объект ҳисобланилади.Бундан ташқари организмларнинг алоҳида турлари, популациялар, популация йиғиндилари ва биосферани ўрганиш экологиянинг ваколатига киради.

Экологиянинг вазифалари хилма-хилдир:

-         экологик тизимларнинг, биосфера билан бирга, ҳамма даражаларда барқарорликни баҳолашнинг назарияси ва методларини ишлаб чиқариш;

-         табиий ва антропоген омиллар таъсирида биосферадаги ўзгаришларни ўрганиш, башоратлаш ва экологик оқибатларни баҳолаш;

атроф-муҳит сифатини бошқариш методларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

-    биосфера даражасида тафаккурни шакллантириш. Экологик аҳлоқ меъёрларини ишлаб чиқиш, инсонлар онгини экологиялаштириш;

экологик хавфсиз, барқарор ривожланишни таъминлаш учун

-         иқтисодий,      ижтимоий     ва               бошқа      ечимларни

оптималлаштириш.

 

Экологияни бошқа фанлар билан боғлиқлиги

Экология-табиатдан оқилона фойдаланиши ва атроф-муҳит муҳофазасининг назарий асосидир. Экология фани  физика ,кимё, география ва бошқа табиий фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги замон экологик фани тор доирадаги назарий биология йўналишларидаги илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи соф фандан жамиятнинг ҳаётий эхтиёжларини таъминлаб бера оладиган кенг фанлар тизимига жуда тезкорлик билан айлана олди. Бу ҳозирги замон экологиясининг таркиби ва тадқиқотлар вазифаларини аниқлайди, фан олдида амалий тадқиқотларнинг муаммоларини вазифа "Мақсад" сифатида белгилайди.Умуман олганда муаммоларни ягона бир мақсадгаинсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсирини бартараф қилиш йўларини топиш ва уларга амалий жиҳатдан ёндошишига бирлаштириш мумкин. Экология фанининг ҳар бир йўналишини шакллантиришда,аввал айтиб ўтганимиздек, жаҳондаги йирик олимлар бир-бирига ёндош фанларнинг вакиллари-зоологлар, ботаниклар, географлар ва бошқалар қатнашдилар.Бугунги кундаги табиатдан фойдаланиш муаммолари ҳамда ер сайёрамизнинг глобал (дунёвий) экологик тизимнинг тақдири учун барча инсониятнинг ҳавфу ташвишлари-бугун жамият ҳаёти ва тақдири учун бўлган ташвишидир,инсониятнинг ҳозирги ҳавфли вазиятдан нажот топиши, одамнинг табиат билан оқилона муносабатлари учун курашаётган ҳархил мутахассисликлардаги олимлар-физик, кимёгар, математиклар, техник фанларнинг вакиллари технологлар, энергетиклар ва бошқа мутахассисларнинг кучларини бирлаштиради.Бугун дунё олимлари 1964 йилдан бошлаб Ернинг умумий биологик маҳсулдорлигини ва ундан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш тадқиқотлари билан шуғулланмоқдалар, глобал экотизмнинг унумли,экологик мувозанатга келтириш йўларини қидириб топиш устида иш олиб бормоқдалар. Бу олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар, пировардида иқтисодиётни экологик қонунларга бўйсундиришга, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий асосланган йўларини топишга, системали мунтазам хўжалик юритиш фаолиятини олиб боришга, экологик танглик ва фожиалардан нажот топишга олиб келадилар. Ҳозирги давр экологияси турли йўналишлардаги-микроорганизмлар, балиқлар, қушпарандалар, ўсимликлар экологияси физиологик экология, ижтимоий, иқтисодий экология, биокимёвий экология, палео-экология, геоэкология ва бошқа йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқда.Сўнги пайтларда эса одам экологияси ва математик экология соҳаларида ҳам илмий изланишлар олиб борилмоқда. Атроф-муҳитмуҳофазаси ва у билан боғлиқ экологик тадқиқотларни олиб бориш ҳукуматларнинг қарорлари, ечимлари, БМТ ва бошқа Халқаро муассасаларнинг (ЮНЕСКО, ЮНЕП, ФАО ва бошқа) қарорлари асосида олиб борилади. Дунё миқёсидаги муаммолар билан бирга маълум бир худудлар учун, географик минтақалар учун тегишли бўлган регионал экологик муаммолар ҳам йилдан йилга тобора кўпайиб бормоқда. Улар шу жойларнинг ўзига хос табиий шароитлари мавжуд  ресурслардан  кўп  жиҳатдан  нотўғри  фойдаланиш, саноат  чиқиндиларини  атмосфера  ва  сув  ҳавзаларига ҳаддан  ташқари  кўп  миқдорда  ташланиши, ер, сув  ва  яйловлардан  режали  фойдаланмаслик оқибатида вужудга келаётган муаммоларни  ўз  вақтида тўғри ижобий ҳалқилмаслик келажакда кенг миқъёсдаги кутилмаган оғир қулфатларни келтириб чиқаришини англаб етмоғимиз даркор.Ўзбекистонда ана шундай экологик муаммолар, уларнинг таркиб топиши,ривожланиши,оқибатлари тўғрисида ҳамда уларни ечимини ҳал қилиш борасида борилаётган илмийизланишлардан бугунги ёшлар (сизлар) баробар бўлмоқликларинг шарт.

 

Экология фанининг бўлимлари.

Организмларнинг яшаш шароити ва уларнинг ташқи муҳит билан ўзаро муносабати, турлар, популяциялар, биоценозлар, экотизимлар, биосфера ва бошқа тушунчалар экология фанининг манбаини ташкил этади. Шунга асосан  тўртта бўлимга бўлиб ўрганилади. Буларга аутэкология, синэколгия, популяцион экология ва биосфера ҳақидаги таълимотлар киради.

Аутэкология -  табиий омилларни айрим организмларга таъсирини ўрганадиган бўлим бўлиб (аутс- юнонча сўз бўлиб «ўзи» деган маънони билдиради). У айрим турларнинг улар яшаб турган муҳит билан ўзаро муносабатини, турларнинг қандай муҳитга кўпроқ ва узвий мосланганлигини ўрганади.

Популяцион экология - («популяцион»- французча сўз бўлиб, «аҳоли» деган маънони билдиради) популяциялар тузилмаси  ва динамикаси, маълум шароитда турли организмлар сонини  ўзгаришини сабабларини текширади.

Синэкология - (“син”- юнонча сўз бўлиб унинг маъноси  “биргаликда” демакдир) биогеоценознинг тузилиши ва хоссаларини, айрим ўсимлик ва ҳайвон турларининг  ўзаро алоқасини ҳамда уларнинг ташқи муҳит билан муносабатини ўрганади.

Экотизмларни тадқиқ  қилишнинг ривожланиши биосфера(юнонча биос-ҳаёт, сфера - шар) ҳақидаги таълимотни вужудга келтиради. Ушбу таълимот асосчиси В.И. Вернадский ҳисобланилади. Сайёрамизда тарқалган организмлар, яъни Ер қобиғидаги мавжудотлар тизими биосфера деб аталади.

Атроф-муҳитга замонавий фан ва техника тараққиётининг  таъсири натижасида  экологик тушунча ўта кенгайиб бормоқда. Фанга «инсон экология»си деган атама ҳам кириб келди. Инсоннинг ташқи муҳитга  муносабати бошқа тирик организмлардан тубдан фарқ қилади.

Инсон экологияси фан сифатида 1921 йил америкалик олимлар Боржес ва Парк томонидан киритилган. Инсон экологияси инсонни атроф-муҳитга  аксинча муҳитнинг инсонга таъсирини  ўрганади. Инсон экологиясини ўрганиш натижасида ижтимоий экология вужудга келди, унга Радрик Мак Кензил таъриф берган.

Ижтимоий экология ижтимоий фанларнинг бири бўлиб  унинг предмети, инсон билан унинг атроф-муҳити ўртасидаги  хусусий боғланишни ўрганишдан иборат.

Шундай қилиб, экология бугунги кунда табиий ва ижтимоий  фанлар жумласига кириб, ўрганилаётган  тизимни атроф-муҳит билан муносабатини  кенг микъёсда  тадқиқ этади

Экология фани табиат билан тирик  организмларнинг узвий боғланишини ифода этар экан, у шуҳбасиз, табиатни муҳофаза қилишнинг илмий асосини ташкил этади.

Экологияда фойдаланиладиган услублар.

 Экология илмий - тадқиқотида тасвирий, таққослаш, тажриба ҳамда экотизимларни моделлаштириш усулларидан фойдаланади.

Кенг фойдаланиладиган усуллар тажриба ва моделлаштириш усулларидир.

Тажриба-тадқиқотчи томонидан яратилган шароитда бораётган маълум табиий жараённи кузатишдир. Тажриба маълум объектга таъсир этаётган омил кучини  ортиши ёки камайишини намуна билан таққослаш ва тажриба натижалариҳақидаги кўрсатгичларни  ўзгаришига қараб  ҳулоса қилади. Тажриба албатта таққослаш билан олиб борилади.

Моделлаштириш- табиатни яхлит бир тизим сифатида қаралиб, уни  ўрганишда системали услубдан фойдаланилади. Системали услубнинг  методологик асоси  шундан иборатки табиатнинг барча компонентлари фазо ва вақтда  бир-бирлари билан ўзаро алоқада ва ривожланишда деб  қаралади. Табиатни ўрганишдан асосий мақсад унинг акс эттирувчи моделлар тизимини яратишдан иборат.

Модел оламдаги муайян ҳодисаларни абстрак тасвирлашдан иборат бўлиб, ушбу ҳодисани нисбатан олдиндан айтиб бериш имконини беради.

Жамият тараққиёти қонунларини илмий англаш, инсонни ижтимоий мавжудод сифатида кўрсатиш унинг тараққиётини тўғри  белгилаш имкониятини беради. Экологиянинг ғоялари муҳим аҳмиятга эга. Улар бизга атроф-муҳитда ўз ўрнимизни  аниқлаш, табиий бойликлардан тўғри ва оқилона фойдаланишга ёрдам беради. Инсон томонида табиий бойликлардан фойдаланишда табиат қонунларини билмаслик натижасида қайта тиклаб бўлмайдиган ноҳуш оқибатлар келиб чиқади. Бунга мисол қилиб, Орол фожиасини олиш мумкин. Орол  фожиасига сабаб Сирдарё ва Амударё  сувларидан  нотўғри фойдаланиб, унинг ҳавфини кечроқ тушунилганидан келиб чиққан.

Экология фани сайёрамиздаги  тирикликни сақлаш ва атроф-муҳитни ёмонлашувига  йўл қўймаслиги учун ҳизмат қилади.

Ўзбекситон Республикаси Конституциясининг 50 моддасида «Фуқаролар атроф, табиий муҳитга эҳтиёткорона  муносабатда бўлишларига мажбурдирлар» деган жумла  қайд этилиши  мамлакатимизда экологик-таълим тарбияга давлат миқиёсида  аҳамият берилаётганлигининг яққол ифодасидир

Инсон ишлаб чиқариш фаолияти ваатроф-муҳитни боғликлиги.

Бугунги кунда жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири муаммолари тобора катта аҳамиятга эга бўлмоқда ва ҳозирги, шунингдек келгуси авлодларнинг фаровонлиги,умуман жаҳон цивилизациясининг тақдири экологик муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ижтимоий ишлаб-чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсири ҳамма вақтҳам сезиларли даражада бўлиб келган. Кейинги вақтларда кескинлашиб кетган атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг глобал муаммолари аввало аҳолининг  кўпайиши дунёнинг турли нуқталаридаги демографик аҳволнинг ўзига хосликлари билан боғлиқ. Лекин ўзаро боғлиқ бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли кўпайиши муаммоларининг ўткирлиги ҳамда уларни ҳал этишнинг аниқ йўллари турли мамлакатлар, районлардаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий шароитлар билан белгиланади. Инсонни яшаши ва фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган барча инъoмлар қишлоқ хўжалигини қандай ривожланганлигига боғлиқдир. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда қишлоқ хўжалигида учрайдиган зарар-кунандаларга қарши жуда катта турли хилдаги заҳарли, кимёвий моддалардан фойдаланиши оқибатида флора ва фауналарга,тупроққатлами таркибига ҳалокатли таъсир кўрсатади, уларни маълум миқдорда заҳарлайди. Ер юзидаги ўрмонзорларнинг кескин даражада қисқариб кетишида ҳам аҳолининг йилдан-йилга ўсиб боришидир. Масалан: ўрмон ресурсларининг бир йилда кўпайиши 2,0 млрд. куб.м.ни ташкил этган ҳолда, ўрмонларни кесиш 3,0 млрд.куб.м.дан ошиб кетмоқда. Ўрмонларнинг, айниқса тропик минтақаларда муттасил қисқариб бориши, баъзи жойларда тупроқ эрозиясига, дарёлар ва булоқларнинг қуриб қолишига, бошқа ерларда  эса  қурғокчиликка  ва  бошқа  нохуш оқибатларга сабаб бўлмокда.

Тахминан 2 минг йил илгари, эрамизнинг бошларида, ер юзи аҳолиси 3 млн. атрофида эди, 500 йил ўтгач эса у яна аввал табиатга 160-170 млн. ишчи қўллари таъсир кўрсатарди. Аҳоли сонининг ортиши ва саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши билан табиатга антропоген таъсир кучи ўсиб бормоқда. Кейинги 2 млн. йил ичида Ер юзи аҳолиси 40 марта кўпайди. 1850 йилдан кейин эса ер юзи аҳолиси тахминан ҳар 50 йилда икки ҳисса кўпая бошлади.Агар асримизнинг биринчи 50 йилида аҳолининг ўртача йиллик ўсиши тахминан 1 %ни ташкил этган бўлса, 1950 йилдан то бугунги кунгача аҳоли 2 марта ортди. Ҳозир аҳоли табиатга антроген таъсири янада фаоллашганлиги билан боғланиб қолган: ўтган ўн йиллик давомида атмосферага чиқариб ташланаётган олтин гугурт оксиди 40,50 % га ортиб, бу айниқса саноати ривожланган мамлакатларга нисбатан кўлланганда йилига145,5 млн тонна оксид, ривожланаётган мамлакатларга эса 5,5 млн.т. оксид ерга тушиши демакдир. Табиий ўсиш ҳисобига ҳамда қишлоқ аҳолисининг миқдори жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бугунги кунда 2,1 млрд.киши (42%) шаҳарларда яшамоқдалар.

Кўпгина мамлакатларда (Буюк Британия, Австралия, Олмония, Япония, Мексика ва бошқа) аҳолининг 80-90 фоизи шаҳарларда яшайди. Кўпчилик Ер юзи аҳолисининг ҳаддан ташқари ортиб кетиши инсоният келажаги учун ташвишнинг асосий боиси деб тушунади. Кейинги пайтда яна шу нарса маълум бўлдики, ишлаб чиқариш ҳажмлари ортишига мувофиқ равишда фойдаланилаётган табиат бойликлари миқдорининг ҳам ортаётганини шунинг натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган атроф-муҳитга таъсир этишнинг барча турлари ҳам кўпайганлигини ҳисобга олиш лозим. Ер юзи аҳолисининг сони айрим тебранишлар ва пасайишларга қарамасдан, умуман анча узоқ давр мобайнида узлуксиз ўсиб боради.Шу билан бирга аҳоли кўпайиш суръатлари ҳам ошади. БМТнинг демографик комиссияси берган маълумотларга қараганда, ҳар секундда 3 та бола туғилади, бу эса 10 млн.ёки йилига 120 млн. бола демакдир. Ўлганлар, ҳалок бўлганларни ҳисобдан чиқариб ташланса аҳолининг йиллик кўпайиши 80-81 млн. кишини ташкил этади.Агар 1000 йил илгари аҳолининг йиллик ўсиши 70 минг. кишини ташкил этган бўлса, 1988 йилда бу курсаткич 80 млн.га тенг бўлди 1979 йилдан 1988 йилгача Ер юзи аҳолиси 4336 млн. кишидан 5000 млн. кишига етди. Ҳозир дунёда 6 млрд.дан ортиқ киши яшамоқда кўриниб турибдики, Ер юзи аҳолиси қанчалик зич жойлашса, инсонниг хўжалик фаолияти қанчалик жадал ривожланса, хўжалик юритишнинг самарали усулларини излаш муаммоси шунчалик ўткирлашиб бораверади. БМТ маълумотларига кўра 2050 йилга бориб 11-12 млрд.га етиши кутилмоқда.Демак ҳар 10-12 йилда аҳолининг кўпайиши 1 млрд ни ташкил  этади.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси аҳоли кўпайиши, унинг истиқболдаги динамикаси ўзига хосликлари билан чамбарчас боғлиқдир.

Республика шаҳарларида 1926 йилда 1013 минг ёки аҳолининг 21,7 фоизи истиқомат қилган бўлса 1990 йилга келиб бу кўрсаткич 8282 минг киши ёки 41 фоизни ташкил этади. Бу  шуни  кўрсатадики саноати ривожланган, ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган шаҳарларда атроф-муҳитга таъсирҳам ортганлигидан далолат беради.

Ўзбекистонда касалланиш турлари асосан маълум даражада чиқиндиларнинг  сифат таркибига ва саноатнинг турларига боғлиқдир. Чунончи рангли металлургия  корхоналари чиқиндилари таъсирида юрак-қон-томир системалари касалликлари  билан оғриш кўпроқ учрайди.Қора металлургия саноати корхоналари ва энергетика қурилмалари аввало нафас органлари системасига таъсир кўрсатади.Кимё ва нефтькимёси саноати корхоналари жойлашган районларда аллергия касалликлари кенг тарқалган.

Улкан бойликлар ва имкониятлар мавжуд бўлишига қарамай ҳозирги вақтда сайёрамизда 1 млрд киши тўйиб овқат емайди, улардан 400 млн. киши умуман оч, қолган 600 млн. киши эса шунчалик   кам овқат емоқдаларки уларнинг ўртача умри икки  марта қисқарган. Ер юзидаги очарчиликни бартараф этиш учун табиат бойликларидан аввало қишлоқ хўжалик ерлари ва ҳайдаладиган ерлардан оқилона фойдаланиш йўли билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш талаб этилади.

"Демографик портлаш " минерал  хом-ашё ўрмон, ёнилғи, сув, ер, биологик ва бошқа бойликларидан фойдаланишнинг кескин ошишига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида унча узоқ бўлмаган келажакда табиатдаги мувозанат бузилишига, айрим табиий бойликларни тугалланишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан, табиатга тушаётган оғир юкни бутун дунё миқёсида олиб кўрилса атроф муҳит ифлосланишини олдини олиш чора-тадбирлари кўрилмаса ер юзидаги аҳолига жиддий зарар етказиши муқаррар  кейинги йилларда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўқотиш ва зарарсизлантириш ҳамма жойда шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам пайдо бўлган муаммодир.

Шаҳарларда ҳар куни жуда катта ҳажмда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари йиғилади. Европа мамлакатларида ҳар бир кишига бир йилда тўғри келадиган маиший чиқиндилар нормаси ҳисоблаб чиқилган. Улар Буюк Британияда 240 кг, Олмонияда 365кг, Швейцарияда 200 кг , Швецияда 300-400 кг; Данияда 260 кг, собиқ иттифоқда 260-360 кг ни ташкил этади.

Ўзбекистон шаҳарлари собиқ Совет Иттифоққидаги бошқа шаҳарларга қараганда айниқса ёз ойларида,асосан мева ва сабзавот чиқиндилари ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши билан ажралиб туради. Пойтахтда ҳозирнинг ўзида шаҳар ахлатини қайта ишловчи завод ишлаб турибди. Унинг пировард маҳсулотининг  органик ўғит сифатида ишлатиладиган компосдир. Ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланиш келгусида атроф-муҳитнинг ифлосланишига умуман йўл қўймайдиган чиқиндисиз технологияни қўллаш йўлидаги илк қадамдир.

 

Тирик организмларнинг яшаш муҳити.Экологик омиллар.

 

Сайёрамизнинг юзаси қуруқлик, сув ҳамда уларни ўраб турган ҳаводан иборат. Уларда тирик организмлар тарқалган у биосфера деб аталади. Биосферада тирик организмларнинг 2 млн. ортиқ турлари тарқалган. Тирик организмларнинг фаолияти  бизни ўраб турган ажойиб ва хилма–хил табиатни ташкил этади. Биосферанинг чегарасида 4 та асосий муҳитни ажратиш мумкин: 1. Сув.2. Ер юзаси-ҳаво. 3. Тупроқ. 4. Тирик организмлар ҳосил қилган муҳит.

1. Сув муҳити. Сув ўзига хос хусусиятга эга. Океанлардаги ҳаётни белгиловчи омиллардан энг муҳими –босимдир. Чуқурликка тушган сари босим ортиб боради. Шу билан бир қаторда сувдаги кислород миқдори катта аҳамиятга эга. Масалан, денгиз сувларида  кислороднинг миқдори 8.0 ва 4.5 л / см3бўлиши керак. Океанларда сувнинг шўрлик даражаси  катта аҳамиятга эга.Денгиз сувларининг шўрлиги 35% ни ташкил этади. Сув кўпчилик организмларнинг яшаш муҳити ҳисобланилади. Сувда яшайдиган тирик организмлар ундан ҳаёти учун зарур бўлган (сув, озиқа, ҳаво) моддаларни ўзлаштиради. Сув муҳитида тарқалган организмлар  сувнинг физик-кимёвий ҳусусиятларига мослашган. Мосланишнинг ҳусусиятларини  уларнинг ҳаракатланиши, нафас олиши,озиқланиши ва кўпайишида кўриш мумкин.

2. Ер юза-ҳаво муҳити.   Эволюция жараёнида сув муҳитдан кейин тирик организмлар анча мураккаб ва хилма–хил бўлган ер юза ҳаво муҳитида яшай бошлайдилар. Ҳаво муҳитидаги тирик организмлар ҳаётга таъсир этувчи омил ҳаво массасининг таркиби ва хоссасидир. Ҳавонинг зичлиги сувга нисбатан анча паст, шунинг учун ҳам қуруқликдаги тирик организмларда ички ва ташқи скелет, яъни таянч тўқималари кучли ривожланган. Қуруқликда ҳаволарнинг ҳаракати ҳам жуда хилма-хил, масалан: югуриш, сакраш, судралиш ва учиш. Ҳаво оқими микроорганизмлар, ўсимликларнинг уруғлари ва спораларни тарқатади.

3. Тупроқ. Тупроқ, сув, ҳаво ва турли организмларнинг биргаликдаги таъсири натижасида тоғ жинсларининг табиий ҳолида ўзгарган ташқи қатламидир. Тупроқнинг муҳит сифатида организм учун кўрсатадиган асосий хусусиятларига унинг табиий ва кимёвий таркиби унда моддаларни айланиб туриши яъни газлар, сув, органик ва минерал моддаларнинг ион ҳолида айланишлари киради. Тупроқ муҳитига мосланиш тупроқни ковлаб ҳаракат қилишидадир. Бу организмлар тана тузилиши,  кўзлари, тирноқлари яхши ривожланган бўлиши  билан тавсифланадилар.Тирик организмлар фаолияти натижасида қуруқлик юзасининг юқори қатламида минерал моддалар ҳосил бўлади. Тупроқ биосферасининг бошқа таркибий қисмлари билан чамбарчас  боғланган  ва унинг муҳим мураккаб таркибий қисми ҳисобланилади. Тупроқдаги ҳаёт ниҳоятда хилма-хил, баъзи организмлар ҳаёти бутунлай тупроқда ўтади.  Иккинчи бир организмлар эса ҳаётининг бир қисмини тупроқда ўтказади. Тупроқ заррачалари орасида жуда кўп бўшлиқ бўлиб, улар сув ёки ҳаво билан тўлиши мумкин. Шунинг учун тупроқда сувда яшовчи ва қуруқликда нафас олиб яшовчи организмлар учрайди. Тупроқ айниқса ўсимликлар ҳаётида катта аҳамиятга эга.

4. Тирик организмлар танаси муҳит сифатида.

Кўпчилик организмлар бошқа турдаги организмлар учун муҳит ҳисобланилади. Шубҳасиз, бошқа  тирик организмдаги ҳаёт очиқ муҳитдагига нисбатан анча барқарорлиги билан тавсифланади.

Шунинг учун ҳам бирор ўсимлик  ва ҳайвонларнинг танасида яшайдиган организмлар, кўпинча, эркин яшовчи турлар учун зарур бўлган органлар ва орган тизимини бутунлай йўқотади. Буларнинг ўрнига хўжайин организмларда яшаш ва кўпайиш учун мослашиш ҳусусиятлари вужудга келади.

Тирик организмларнинг ташқи муҳитга мослашиши. Тирик организмлар муайян муҳитда яшар экан, ушбу муҳитда уларда маҳсус мослашишлар вужудга келади. Тирик организмларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири уларнинг ўзгарувчан ташқи муҳитга мосланиш хусусияти бўлиб буни толерантлик дейилади. Толерантлик (толеранция- юнонча сўз бўлиб, чидамлилик) деганда яшаш шароитининг ўзгаришига организмнинг чидамлилиги тушунилади.

Маълумки, биологик жараёнлар ҳар хил шароитда турлича тезликда боради. Масалан, муҳит ҳарорати ҳаракатланиш ва фотосинтез каби ҳаётийжараёнларнинг бориш тезлигига таъсир этади. Кўпчилик ўсимликларнинг ўсиш тезлиги сув, карбонат ангидрид, азот каби турли моддаларнинг миқдорига боғлиқ.

Физиологик оптимум ёки толерантлик организмларни мосланишига олиб келади.

Мосланиш (адаптация) деганда организмнинг тузилиши, функциялари  ва ҳулқ-атвори ҳусусиятларининг унинг ҳаёт тарзига мувофиқлигитушунилади. Мосланишнинг морфологик, физиологик ва ҳулқий кўринишлари мавжуд.

М о р ф о л о г и к мосланишларга мисол қилиб, сув муҳитида яшовчи организмларнинг сувнинг қаршилигини енгиб юришга мос тана тузилиши, шунингдек сувда осилган ҳолат яшаш кабилар ҳисобланса, ўсимликлар дунёсида чўл шароитида сувни оз сарфлашга мосланиш яъни баргининг кичик бўлиши ёки йўқлигини кўрсатиш мумкин.

Ф и з и о л о г и к мосланишларга ҳайвонларда озиқа таркибига кўра овқат ҳазим қилиш тизимида ферментларнинг маълум турларининг учраши ёки чўлда яшовчи ҳайвонларнинг сувга бўлган талабини қондириш учун ёғларни парчалашдан фойдаланиши.

Ҳ у л қ и й мосланишлар ҳайвонлар учун хос бўлиб, улар турли шаклларда намоён бўлади. Масалан, уя қуриш, қулай жойларни излаб топиш мавсумий кўчиб юриш,йиртқичларни ўлжа кетидан югириши ва ўлжанинг жавоб реакциялари.

Экологик омиллар.

Экологияда муҳит деб организмларни ўраб турувчи  ва улар билан доимо муносабатда бўладиган табиатнинг бир қисмига айтилади. Яшаш шароитида ҳаёт учун керакли омиллар йиғиндисидан иборат бўлиб, уларсиз организмлар яшай олмайди. Ҳар қандай муҳит физик, кимёвий ва бошқа омиллар билан тавсифланади. Тирик организмларни ҳаётига ва географик тарқалишига таъсир этувчи (ижобиий ёки салбий) шарт-шароитлар экологик омиллар дейилади, яъни муҳит организмларнинг турли мосланиши реакциясини чақирувчи факторлари экологик омиллардир. Экологик омиллар хилма–хил бўлиб, улар табиати ва тирик организмларга таъсирига кўра шартли равишда 3 асосий гуруҳларга ажратилади:  1) абиотик омиллар: 2) биотик омиллар: 3) антропоген омиллар.

Абиотик омиллар (юнонча «а» - инкор, «биос» -ҳаёт)  нотирик табиат элементлари: иқлим(ҳарорат, намлик, ёруғлик, ҳаво), тупроқ (тупроқнинг механиқ ва кимёвий таркиби, унинг физик хусусиятлари), рельеф (орографик омил). Рельеф ва тупроқ омиллари маҳаллий омиллар деб юритилади  Экологик омиллар организмга тўғридан–тўғри ёки билвосита таъсир этади. Абиотик омилнинг энг муҳими иқлим ҳисобланади,   ҳарорат ва ёруғлик  ҳамда намлик ҳаёт айниқса яшил ўсимликлар учун зарур ҳаётий омил бўлиб ҳизмат қилади. Ёруғлик манбаи қуёш радиацияси ҳисобланади. Қуёш радиациясининг 42% атмосфера орқали қайтарилади, 15% атмосферани иситишга кетади, 43% и ер юзига тушади. Нурлар   энергиянинг экологик омили сифатида унинг тўлқин узунлиги билан белгиланади. Ёруғлик спектрида  кўринувчи, ультрабинафша ва инфрақизил нурларига  ажратилади. Ультрабинафша нурлар тирик организмларга кимёвий таъсир кўрсатади, инфрақизил нурлар иссиқлик беради.

Ёруғликнинг экологик таъсири қуйидагича:

1) фотопериодизм - кун билан туннинг қонуний алмашиниши;

2) ёруғликнинг интенсивлиги;

3) тўғри ва сочилган радиациянинг таъсири;

4) ёруғлик энергиясининг кимёвий таъсири.

Ёруғликнинг қуйидаги кўрстгичлари  эколоик аҳамиятга эга:

1) таъсирчанликнинг узоқлиги, куннинг узунлиги;

2) тезлик энергетик ўлчамида;

3) спектрал таркиби.

Ёруғлик ресурс ҳам ҳисобланилади, у энергия ҳолида ҳаётий жараёнларга таъсир этади.

Ўсимлик ва ҳайвонларда қуйидаги ҳаётий жараёнлар ёруғлик иштирокида амалга ошади:

1.   Фотосинтез - бунда тушаётган ёруғликнинг 1-5% миқдори ишлатилади ва озиқа занжирининг энергия манбаи ҳисобланилади, у хлорофиллнинг синтез қилишида муҳим роль ўйнайди.

2.   Транспирация - бунга тушаётган ёруғликнинг 75% ишлатилади: инфрақизил нурлар эвазига амалга ошади.

3.   Ҳаракат, фототропизм, фотонастия ўсимликларда керакли ёруғлик билан таъминлаш учун.

4.   Ҳайвонларда, фототаксис ёруғлик манбаига интилиш.

5.   Фотопериолизм-куннинг узун-қисқалигигаўсимликларнинг мосланиши.

6.   Моддаларни синтез қилиши ва пигментация таъсири.

Ёруғлик  қушлар йўл танлашига ҳам керак бўлади.

Ҳарорат.Ҳарорат организмларда модда алмашинувида уни тезлаштиришга, фотосинтез, транспирация ва биокимёвий ва физиологик жараёнлар ҳамда экологик ҳулқ–атворжараёнларига таъсир қилади.       Сайёрамиздаги организмлар катта ҳарорат диапозонида яшайди. Кўп турлар учун 20-300 С экологик оптимум ҳисобланади.

Ҳароратўсимлик ва ҳайвонларнинг зоналарда тарқалишини белгиловчи  омил бўлиб ҳизмат қиладиарактерли табиат зоналари биом дейилади. Биомларнинг тарқалиши принципга бўйсунади. Географик зоналар : тундраўрмон,  дашт, чўл, чалачўл,  адиряйлов, тоғлар киради.

Температураўсимлик ва ҳайвонларнинг ўсиши,ривожланиши, морфологик белгиларига ва ҳайвонларнинг ҳулкий  жараёнларига тўғридан-тўғри  таъсир қилади. Организмларнинг тана температураси ҳам ҳароратга боғлиқ.  Шу билан бирга улардаги моддалар алмашинувининг ўтиши ҳам ҳароратга боғлиқ.

Намлик    Ерда барча организмларнинг мавжуд бўлишининг зарурлиги ерда сувнинг борлигидир. У ҳужайралар ҳаётий фаолиятидаги барча жараёнда муҳим аҳамиятга эга. Зеро сувсиз ҳаёт бўлмайди. Намлик тушунчаси ёмғир, сув, туман, қор, қиров, муз билан боғлиқ ҳолда тушунилади.

Сув  балансини таъминлаш организмнинг асосий  физиологик функцияси ҳисобланади. Экологик нуктаий назаридан сув бошқа омилларга қараганда  кўпроқ чекловчи омил ҳисобланади. Бу қуруқликда яшовчи организмлар учун ҳам  сув жонзотлари учун ҳам бир хил амал қилади. Масалан, сувда шўрланиши юқори бўлса организмлар ҳалок бўлади. Ерда намлик бир хил тарқалмаган. Намлик ҳайвонлар учун ҳам аҳамиятлидир. Даврий қуруқлик пайтида ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаётий фаолияти пасаяди, намлик етишмаслигидан физиологик ҳаёти сусаяди.

Тупроқ.    Ернинг ғовак, унумдор юза қатлами тупроқ дейилади. Тупроқ кўпгина микроорганизмлар ва ҳайвонлар учун яшаш муҳити ҳисобланилади. Тупроқда яшовчилар учун  унинг тузилиши, кимёвий таркиби, намлик, озиқа мавжудлиги биринчи даражали омил ҳисобланади.

Ҳаво.  Атмосферадаги газлар аралашмаси ҳаво қатламини ташкил этади. Ҳаво қатламининг баландлигига қараб, унинг таркиби ўзгариб боради тирик организмлар учун ҳаво муҳити экологик омил бўлиб ҳисобланади. Тиосферада организмлар учун керак бўлган кислородни ўсимликлар етказиб беради.

Рельеф. Бу ташқи кўриниши катталиги, юзага келиши, ёши ва ривожланиш тарихи бўйича ҳар хил ер сиртлари шаклланиш мажмуасидир. Рельеф иқлимнинг шаклланишига таъсир қилади, дарёлар оқимининг йўналиши ва характери унга боғлиқ. Рельеф инсон ҳаёт тарзига ва унинг хўжалик фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади.

Шамол. Ҳаво массасининг ер юзаси бўйича кўчиб юриши, ўсимликларга шамол билвосита ва бевосита таъсир қилади, тўғридан-тўғри таъсир қилиши механик таъсир дейилади. У дарахтларни шоҳини синдириши,  баргларини юлиб кетиши мумкин. Шу билан бирга шамол ўсимликлардаги физиологик жарёнларига таъсир қилиши мумкин. У ўсимлик буғлатаётган сув буғларини олиб кетади. У ўсимлик учун керак бўлган карбонат ангидрид билан таъминлайди.

Биотик омиллар. Тирик организмларнинг ўзаро таъсирига  ва уларнинг ташқи муҳитга таъсири биотик омил ҳисобланилади.Табиатда ҳеч қайси организм ўз қобиғига ўралиб  айрим ҳолида яшай олмайди. Уни табиатнинг тирик вакиллари ўраб олган бўлади. Уларнинг барчаси ўзаро таъсирлашади.Бир ҳудудда яшовчи  ва бир-бири билан алоқа қилувчи  ҳар қандай организмларнинг икки тури  ўзаро турли хил муносабатда бўлади ва бу алоқаларни  6 гуруҳга ажратиш мумкин бўлади:

1.Бетарафлик (нейтраллик) икки тур бир-бирига таъсир қилмаса,яъни бу организмлар бир-бирига на фойда, на зарар келтирмаслигидир. Симбиотик муносабат икки турнинг анча мустаҳкам ўзаро фойдали алоқалари мутализм  дейилади. Бундай ўзаро фойдали алоқаларда ҳар иккала турнинг иштирок этиши зарур. Масалан, чангланувчи ўсимлик ва ҳашоратлар нектар йиғиши, мева ва уруғларни тарқатувчи ҳашоратларнинг ўзаро алоқасидир.

3. Комменсолизм бир тур бошқасига фойда ҳам зарар ҳам,  келтирмасдан ўзи қандайдир фойда устунликка эга бўлган организмлар муносабатидир.  Масалан, акулалар терисида ёпишиб олиб, ундан қолган озиқа билан озиқланиши,  ракларда кўчиб юрувчи гидроид полиплар.

4. Рақобат  икки тур учун ҳам зарарли муносабат. Рақобат озиқаси,яшаш жойи  яқин бўлган турлар  ўртасида юзага келади. Рақобат турлар ичида  ёки турлараро бўлиши мумкин. Тур ичидаги танлаш кучли бўлади.  Чунки унинг асосида табиий танлаш ва тур ҳосил бўлиш жараёни ётади.

5.Йиртқичлик организмлар ўзаро муносабатининг кенг тарқалган туридир. Бунда бир тур вакиллари иккинчи тур вакилларини йўқ қиладиъни еб қўяди. Йиртқичлик ҳусусиятлари фақат ҳайвонлардагина эмасўсимликларда ҳам мавжуддир.

6.Паразитлик бунда бир тур организми иккинчи тур организмида тўқмалари ёки озиқа моддалари ҳисобига яшайди. Паразитлик йиртқичликка яқиндир,аммо йиртқичдан фарқи  паразит хўжайин организмни дарров ўлдирмайди ва ҳаётини таъминловчи организмни аста - секин ўлдиради.

Антропоген омиллар. Ҳозирги вақтда антропген (юнонча сўз бўлиб «антропос» инсон) табиатдаги энг кучли омил ҳисобланади. Инсон тирик организмларга бевосита ва билвосита таъсир этиб, уларнинг яшаш шароитларини ўзгартириб, қирилиб кетишига сабаб бўлмоқда.  Инсоннинг фаолияти туфайли  ер юзида  кўплаб ўсимлик  ва ҳайвонлар йўқолиб кетмокда. Миллион йиллар давомида шаклланиб таркиб топган дунё манзараси  инсон туфайли бир неча ўн йилликларда беқиёс даражада ўзгартириб юборилди. Одамзот ҳамма вақт атроф-муҳитдан асосан ресурслар манбаи тарзида фойдаланиб келмокда. ХХ асрнинг биринчи ярмига келиб  бу ўзгаришлар жиддий тус олди.

Атроф-муҳитнинг ифлосланиши табиат ва инсон фаолияти билан боғлиқ тарзда рўй беради. Табиий ифлосланишнинг асосий манбалари:  вулқон, зилзила, сел, кўчки, сув тошиши, кучли шамоллар,  ёнғинлар каби табиий жараёнларни тушунсак, инсон ҳўжалиги фаолияти натижасида келиб чиқадиган ифлосланишни антропоген ифлосланиш дейилади. Антропоген ифлосланишнинг табиий компоненти бўйича:  сувнинг ифлосланиши,  ҳаво, тупроқ ландшафтларни ифлосланиши  каби гуруҳлардан иборат. Антропоген ифлосланишнинг давомийлигига кўра: вақтинча ва доимий; тарқалиш кўламига кўра: сайёравий, минтақавий (ҳудудий ёки регионал) ва маҳаллий (локал) гуруҳларга ажратилинади. Ифлосланиш тури ва манбалари жиҳатидан: физик, кимёвий, биологик, механик ва бошқа турларга бўлинади.

Физик ифлосланиш–иссиқлик,ёруғлик, шовқин, электромагнит,   радиоактив нурлар,тебранишлар  киради.

Шовқин –суроннинг инсон саломатлигига айниқса асаб тизимига, эшитиш органларига  зарар келтиради. Бунинг оқибатида инсон тез чарчайдиган бўлиб қолишига,  ақлий қобилияти пасайишига, ҳар хил юрак ва асаб касалликларига олиб келади.  Инфратовушлар (эшитилмас товушлар) ҳам  инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Одамларда бу товуш қўрқиш туйғусини ҳосил килади. Электромагнит ифлосланишда тўлқинларнинг  узунлиги ўртача 10 устида минус 14 м дан бир неча км.гача таъсир килади. Тўлқин узунлигига қараб гамма, ренген, ультрабинафша нурлар, кўриш нурларига, инфрақизил нурлар микровольновий ва радионурланишларга ажралади. Электромагинт тўлқинлари телевизор, радио- алоқа, физиотерапия асбоблари, элекро тармоқлар киради.

Кимёвий ифлосланиш - кучли заҳарланишга, сурункали касаллика шунингдек концероген, мутоген ва теротоген таъсир килади. Оғир металлардан қўрғошин, симоб, кадимий, мишяклар инсонга оғир оқибатлар олиб келади.Симоб организмга тушганда минимато касаллигига, яъни асаб тизимига таъсир қилиб ўлимгача олиб келади. Кадимий  организмга тушса буйрак ишини бузади, скелетга таъсир килади. 30-40 мг ўлимга олиб келади. Қарши кўрашда витамин Д ва Гдан фойдаланилади. Мишьяк қоринда оғриқ ҳосил қилади,  юрак ва буйрак иш фаолиятини бузади ва тери ракига олиб келади. Симоб тузлари 0.5 г мишьяк - 0.06г қўрғошин - 20-50 г ўлимга олиб келади. Гербецид ва пеститецидлардан, нефть, тошкўмир  маҳсулотларини ёққанда, органик моддалар олишда кимёвий заводларда кўп бирикмалар ҳавога кўтарилади булар ҳам тирик организмларга салбий таъсир қилади ва ҳавони ифлослантиради.

Биологик ифлосланиш - ҳавода сув ва тупроқда тарқалган вирус, микроблар  инсонларни, ҳайвонларни касалликка олиб келади.

Механик ифлосланиш - чиримайдиган ҳар қандай чиқиндилар  тушунилади. Ер усти, океанлар бу чиқиндилар билан тўлиб бормокда.

Антропоген ифлосланиш кучайган сари  турли, баъзан инсон ҳаёти учун ўта ҳавфли  экологик муаммолар  келтириб чиқараётгани кун сайин  равшанлашмокда. Бу ташвишли ҳол албатта.

Кескин муаммолардан бири бўлган сайёравий  муаммолар бўлиб унинг ўзига хос хусусияти Ер юзидаги барча инсонларга таълуқли эканлигидадир. Инсон томонидан чиқарилаётган чиқиндиларнинг бир қисми ҳавода, бир қисми  океанларда тўпланмокда  ҳеч нарса изсиз йўқолмайди. Шу туфайли  уларни бартараф қилиш йўлларини излаш  ва зудлик билан амалга ошириш  барча мамлакатлар олдидаги ечимини кутаётган бош масала бўлмоғи лозим.

 

 

 

 

Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар

Атрофимиздаги табиат миллионлаб йиллар давомида юзага келган ҳамда ўзининг мураккаб қонунларига риоя қилган ҳолда яшайди. Ана шу табиат билан инсон ўртасида мураккаб мувозанат мавжуд. Ўзбекистон Республикамиз азалдан ўз табиатининг гўзаллиги билан оламга машҳур бўлган ва бу ҳудудида қадимдан чорвачилик, деҳқончилик, суғориш иншоотлари қуриш, балиқчилик, ипакчилик, пахтачилик ва асаларичилик ривожланган.Аждодларимиз ўзлари яшаган масканини босқинчилардан ҳимоя қилганлар, унинг табиатини асраб-авайлаганлар, доим авлодларга озод ва обод Ватанни қолдириш учун ҳаракат қилганлар. Улар ўзларини табиатнинг фарзандлари деб билганлар. Бу алломаларимиз Маҳмуд Қошғарий, Беруний, Хоразмий, Фаробий, Абу Али ибн Сино, Бобур асарларида яққол кўзга ташланади.

 «Экология» тушунчаси илк бор 1866 йилда истеъмолга киритилган бўлсада, боболаримиз бу тушунчани анча илгари англаб, уни ўз турмуш ва фаолиятларининг моҳиятига айлантирган эдилар: сувга аҳлат ташламаслик, фарзанд туғилганда ниҳол ўтказиш, хазон ёқмаслик ўша даврдаги кенг тарқалган удумларимиз ҳисобланади. Алломаларимиз табиатдаги мавжуд мувозанатни бузмасликка катта эътибор берганларки, бугунга келиб бундай қараш экология тушунчасининг асосига айланди. Табиатни асраб-авайлаш, мамлакатни гўзал боғга айлантириш буюк бобомиз Амир Темур замонида айниқса катта эътибор касб этади. Соҳибқироннинг табиатни беҳад қадрлаши, экологик вазиятни эътиборга олиши, ҳусусан, ўз салтанати пойтахти Самарканд шаҳрини яна ҳам кўкаламзорлаштириш учун жуда кўп боғлар барпо этганлиги эътиборни тортади. Соҳибқирон бобомиз табиат инсон ҳаётида катта ўрин тутишини яхши билган, табиий мувозанатни сақлаш лозимлигини таъкидлаб келган. Замонавий экология нуқтаи назаридан қараганда табиатни асраш ишида ботаника боғи, қўриқхоналар жуда муҳим ўрин тутади. Табиат - бу тирик организмдир; у ҳар бир бузилган ери учун инсондан шафқатсиз равишда ўч олиши мумкин.

 ХХ асрда одамлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси билан табиий муҳит орасидаги муносабат тобора кескинлаша бошлади. Бунинг асосий сабаби одамлар фаолиятини табиатга нисбатан жиддий кучайишидир. Маълумки ҳайвонлар табиатдан фақат фойдаланадилар унда яшайдилар ва фақат шу сабабли у ёки бу ўзгаришлар содир бўлади. Одамлар эса турли туман усуллар билан табиатни ўз манфаатлари учун ҳизмат қилишга мажбур этиб уни устидан ҳукмронлик қилишга уринадилар. Натижада табиий шароитда туб ўзгаришлар содир бўлиб турли зиддиятларга олиб келади, бу экология мазмунини тўлдириш зарурлигини тақоза қилади. Чунки кўп ҳолларда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини яшаш шароити, кишилар фаолиятига тўла боғлиқ бўлиб қолади. Шундай қилиб, экология кишиларнинг фаолиятини умумий ҳаётини белгиловчи табиий муҳитга таъсирини ўрганиб уни башорат қилувчи ва салбий оқибатларини бартараф қилиш чора-тадбирларини илмий асосини яратувчи фандир. Атроф-муҳитни муаммоларини ўрганиш ва уни ҳал қилиш жараёнида экологиянинг табиий, аниқ  ва ижтимоий фанлар билан уйғунлашувида амалга ошади. Ҳозирда экология «Табиат ва жамият ўзаро алоқадорлигининг умумий қонуниятлари тўғрисидаги фан»га айланиб бормокда.

Ҳар қандай жамиятда ҳам инсонни экологик жиҳатидан тарбиялаш  умумий таълим-тарбиянинг масъулиятини ошириш ва янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Аҳоли онгига ”Табиат бу мен ва сен. Биз яшайдиган макон,  табиат бутун Ер қурраси мавжудотлари яшайдиган ягона замин” деган  асосий назарий ва амалий билимларни сингдириш лозимдир. Зеро ҳаёт кишилардан атроф-муҳитни нафақат бугунги кун  учун, балки келажак авлод учун ҳам асраш учун  талаб қилмоқда. Жаҳоннинг барча мамалакатларида экологик муаммоларни ўрганиш борасидаги илмий изланишлар халқ соғлиғини сақлаш учун қилинган ҳайрли ишлардан ҳисобланади. Табиат ва жамият  ўртасидаги муносабатларни оптималлаштириш туб маънода ҳар бир давлатнинг табиатни муҳофаза соҳасида тутаётган экологик сиёсатига боғлиқ. Аслида экологик сиёсат иқтисодий ривожланишни белгилайди, ишлаб чиқариш жараёнида табиий ресурслардан қанчалик оқилона фойдаланилса, тайёр моддий маҳсулот миқдори жиҳатидан мўл-кўл, сифат жиҳатидан олий даражалиги билан ажралиб туради. Табиий бойликдан интенсив усулда фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўйиш, атроф-муҳитни ифлослантиришга йўл қўйиш ҳудуд иқтисодиётини инқирозга тутишга олиб келади. Табиат-жамият тизимида  ижобий тараққиётни барқарор ривожлантириш керак, бу ҳол аксарият экологик сиёсатнинг мазмуни ижтимоий-иқтисодий йўналтирилганлиги ва ижронинг қатъиятлигига боғлиқ. Табиат-жамият-шахс тизимида ишлаб чиқаришни бошқариш ягона экологик сиёсатсиз тегишли самара бермаслиги барчага аён.

Ҳозирги вақтда экологик сиёсатни  ишлаб чиқаришда  дунёда муайян тажриба  тўпланган. Давлат  ва унинг жойлардаги марказий маҳаллий, ишлаб чиқариш, жамоат ва  бошқа  даражалардаги органларнинг асосий уч соҳадаги тартибга солиб турувчи фаолиятини ўз ичига олади. Бу соҳалар жамиятнинг  атрофдаги табиий муҳит билан мавжуд ва потенциал ўзаро алоқаларга дахлдордир:

Биринчидан, бу гўё табиатни «консервтив» муҳофаза қилиш, яъни қўриқхоналар ҳудудлари, миллий боғлар ва ўрмонлар, биосфера қўриқхоналари ҳамда табиатни  муҳофазалаш объектларини эҳтиётлаш, шунингдек  ўсимлик ва ҳайвонот оламини  табиий ҳолатда сақлашнинг ташкилий-ҳуқуқий чораларини ишлаб чиқиш.:

Иккинчидан, табиатни муҳофазалайдиган ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиатдаги экологик мувозанатни ҳисобга олиб, ҳудудларни ҳариталаш, ҳом-ашё  ва энергия манбаларидан  тўғри фойдаланиш, фойдали қазилмаларни қазиб олишни тартибга солиш ва бошқалар:

Учинчидан, сув, ҳаво ва ерларни муҳофаза қилиш, шовқин-сурон ва радиацияга қарши кўраш, чиқиндисиз ишлаб чиқаришни  ташкил этиш, аҳоли дам олиши учун  қулай шароитлар  яратиш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Фан ва техника тараққиёти жадалашган ҳозирги вақтда унинг экологик оқибати бутун биосфера миқъёсида сезилаётганлиги  ҳар бир давалатнинг мақсадига мувофиқ ҳолда экологик сиёсат юргизишга даъват этади. Чунки атмосфера ҳавосига, дунё океанларига чиқарилаётган турли хил чиқиндидар оз-оздан  кўпайиб бормокда. Даврнинг ўзи, мамлакатда табиат муҳофазаси учун ҳар бир фуқаро фаол кўраш олиб боришни тақазо этади. Чунончи бу фалокат ҳамма учун келади. Буни тушунган ҳар бир фуқаро табиатни муҳофаза қилишга фаол иштирок этиши керак бўлади. Ҳаво чегара билмайди, маълум ҳудудда чиқаётган чиқиндилар қўшни ҳудудларга тарқалишини биламиз. Чунончи Франция, Германия ва Англия ҳудудларида кўтарилган  азот ва олтингугурт  оксидлари Скандинавия ярим оролларидаги Норвегия, Швеция ва Финляндия устида сув буғлари билан аралашиб шу жойларда «кислотали ёмғир» сифатида тушади. АҚШ нинг шимолий-шарқий ҳудудларида кўтарилган кислота ҳосил қилувчи газлар Канада ҳудудидан ўтиб, “кислотали ёмғир” бўлиб тушади. Бунинг оқибатида Канадаги 14 минг кўлда ҳаёт йўқ, Швециядаги 85 минг кўл ва 100 минг км. масофадаги дарё ва дарё ирмоқларидаги  сув ифлосланган. Экологик сиёсат бундай нохушликларни олдини олишга  амалий тадбирлар кўришга умуминсониятда бир-бирига яхши қўшничиликдан келиб чиқиши керак.

           Экологик сиёсатнинг негизи, тартиб-қоидалари, илмий ташхислари, давлат ва жамият ташкилотларининг  йўл-йўриқларии асосида  ишлаб чиқилади. Ўзбекистонда экологик сиёсатни амалга оширишда унинг юқори органлари (Президент, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) ва жойлардаги маҳаллий ҳокимиятлар фаол ҳизмат қиладилар.

Экологик сиёсатни мамлакат миқъёсида табиатни муҳофаза қилиш, мажмуали мониторинг, давлат ва жамоатчилик экспертизаларини ўтказиш, эковазиятни назорат қилиш, таркиб топган ноқобул ҳодиса ва жараёнларни олдини олиш, атроф-муҳит тозалигини барқарор сақлаб туриш табиий муҳитнинг инсон учун қулай барча хусусиятларини табиий ҳолда бўлишга асосланган. Экологик сиёсатнинг мазмуни ва услубиётлари мамлакат ҳудудида мавжуд бўлган табиат муҳофазаси тизимига кирувчи таянч муассаса ва ташкилотлар, бошқармаларга асосланади.

          Республикамизда экологик сиёсатни ҳаётга татбиқ қилиш вазиятни соғламлаштириш, атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш, таркиб топган табиатни муҳофаза қилиш  муаммоларини босқичма-босқич  ечиб бориш мақсадида давлат дастурлари ишлаб чиқарилиб амалга оширилади. Давлат дастурлари давлатлараро,  давлат, ҳудудий бўлиши мумкин.

Давлат экологик дастури илк бор 1986 йилда «Ўзбекистонда атроф-муҳитни 1986-1990 йиллар ва 2000 йилларга қадар муҳофаза қилиш мажмуали илмий-техник дастури» ишлаб чиқилди.

1997-1999 йиллар мобайнида мамлакатнинг 2000-2005 йиллар ва узоқ истиқболда 2010 йилларгача мўлжалланган янги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий ҳаракат режаси» ишлаб чиқилди. Уни тайёрлашда етук мутахассислар, кўзга кўринган олимлар ва табиатни муҳофазаси билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда чет эллик экспертлар ўз хиссасини  қўшдилар. Янги дастур табиатни муҳофаза қилиш бўйича кенг қамровлиги, Дунё андозаларига жавоб берувчи, аниқ маълумотлар билан ҳозирги мавжуд эковазиятни  хаққоний баҳолагани, маълум йиллар мобайнида босқичма-босқич амалга оширишга қилинадиган ишлар кўлами атрофийча асослаб берилгани билан фарқланади. Унда асосий экологик муаммолар, устивор ҳаракатлар, табиатни муҳофазаси  соҳасида сиёсатни ишлаб чиқариш ва инструкционал рамкалар, ҳаракат дастурлари, иловалар, қўшимчалар, чизмалар,жадвалллар берилган.

                   Экологик сиёсатнинг ижтимой-иқтисодий йўналишларини  кўриб чиқадиган бўлсак, табиий муҳитни ифлослантиручи моддаларни РЭМ ёки РЭК орқали  меъёри чиқарилишини назорат қилиш керак бўлади. Ҳозиргача ҳавода зарарли газ буғлар аэрозолларнинг 445 таси  ва аҳоли пунктларининг ҳавосида мавжуд бўлиши мумкин бўлган 109 та моддаларнинг РЭМи  аниқланган. Экологик шароитни яхшилаш мақсадида Президентнинг 1990 йил 28 июлда қабул қилган қарорида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминланишни яхшилаш тўғриси»даги  бўлганлиги, кейингиси «2000 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ ижтимоий  инфротизимини ривожланитириш дастури тўғрисида» 1996 йил 21 май қарори чиққан.

Инсонларнинг таъсири биосферанинг сиғимидан ошиб кетмаслиги. Табиий ресурслардан оқилона фойдалнишга эришиш. Барқарор ривожланишни таъминлаш ҳаётий зарурдир. Бу долзарб масалаларни ҳал қилишда аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш муҳим аҳамиятга  эгадир. Экологик таълим ва тарбия тегишли даражада йўлга қўйилган ва атроф-муҳитга муҳофаза қилиш учун  етарли маблағ сарфланадиган мамлакатларда  инқироз вазиятлари тугатилади ва барқарор ривожланиш йўлига ўтилади.

Биосфера ва инсон.Биосфера инсонларнинг яшаши учун зарур шароитларга эга ягона макондир. Биосфера ягона маконлиги қонун ҳисобланади: бинобарин биосферани сунъий яратиб бўлмайди. Инсон абадий двигателни ярата олмайди, биосфера эса амалда абадий двигательдир.

Моддаларнинг биотик айланма ҳаракати ёпиқ система шаклига бир неча миллиард йиллар давомидаги эволюцион ривожланиш натижасида келгандир. Моддаларнинг айланма ҳаракати қуйидаги асосий уч гуруҳ микроорганизмлар асосида амалга ошади:

1) Продуцентлар (Ишлаб чиқарувчилар) - яъни автотроф организмлар, яъни биосферадаги асосий продуцент - бу яшил ўсимликлардир

2) Консументлар (Истеъмолчилар) - яъни автотроф организмлар ҳисобига яшовчи гетеротроф организмлар бир таркибли консументларга фитопланктонлар билан озиқланувчи баъзи бир балиқлар киради. Икки тартибли консументларга эса йиртқич ва паразит организмлар киради.

3) Редуцентлар (Қайта тикловчилар) - яъни парчаланаётган организмлар билан озиқаланувчи ҳайвонлар. Уларга бактерия ва микроорганизмлар киради.

Кундан–кунга сони ошиб борётган аҳолининг ҳаёти биосферада мавжуд табиий ресурсларга  бевосита боғлиқдир.

Табиий ресурслар деганда инсоннинг ҳаёти  хўжалик фаолияти учун керак бўлган барча табиий жисмлар, ҳодисалар, жараёнлар тушунилади. “Ресурс”  сўзи фарангча сўз бўлиб «яшаш воситаси» деган маънони билдиради.

Инсон бутун тараққиёт давомида яшаш муҳитига  текин табиий бойлик деб қараб келган ва у ҳеч ҳам тугамайди  деб  қараган. Бугунги куннинг долзарб масалалари инсон зотининг яшаб қолишига туғилаётган ҳавф-хатар тўғрисида муаммоларни ҳал қилишидир. Бугунги кунда биосферани ифлосланиши, заҳарланиши ва ишлаб чиқариши билан йирик-йирик бирлашмаларнинг очкўзларча юритаётган фаолияти ўртасида ўзаро боғлиқлик янада намоён бўлмоқда. Барча воситаларни қўллаб текин табиатни  бойликларини талон-тарож  қилиш сезиларли даражада уларни камайиб кетишига, ҳатто йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Ер ресурсларининг чекланган ва уларнинг борган сари  камайиши ҳозирги вақтда инсон цивилизациясининг энг долзаб муаммоларидан биридир. Шу туфайли ҳозирги замоннинг  муҳим жиҳатларидан бири табиий ресурсларни оқилона бошқариш масаласини ҳал этиш ҳисобланади. Бу масалани ҳал этиш учун, нафақат экотизимнинг ҳаёт фаолияти  тартиблари  ҳамда қонуниятларини кенг ва теран билишни талаб этади, балки  жамиятнинг маълум  аҳлоқий асосларини  мақсадга йўналтиришдагина шакллантириш мумкинлиги ҳақида гап кетади. Бу энергия ва ресурсларни тежаш  усулларини кенг ёйиш ва инсонларни истеъмол характерини ўзгартириш лозимлигини англатади.

Табиий ресурслар тугайдиган ва тугамайдиган ресурсларга бўлинади.  Тугайдиган  ресурслар ўз навбатида: тикланадиган  ва тикланмайдиган ресурсларга бўлинади

Тикланадиганларга: тупроқ,сув,ҳайвонот дунёси ва ўсимликлар.

Тикланмайдиганларга:  ер ости бойликлари.

Тугамайдиган ресурсларга:космик,иқлимий ва дунё океанларининг сувлари киради.

Космик: куёш радиацияси, денгиз сувларини кўтарилишлари.

Иқлимий: атмосфера ҳавоси,шамол энергияси.

Т.А.Акимова ва В.В Хаскинлар бўйича (1998)сайёра юзасида табиий ресурсларни  ўзлаштиришда инсон томонидан  кўчириладиган моддаларнинг массаси йилига 4 триллион тоннани ташкил этган.

Ер остидан қазиб олинадиган ва жаҳон иқтисодиёти томонидан ўзлаштирилган  биомасса  ва материаллар йилига 120 млрд тоннани  ташкил қилади ва унинг фақат 7.5% идан ишлаб чиқариш жараёнида зарур маҳсулотлар олинган ва катта қисми чиқинди сифатида  атроф-муҳитга ташланган.

Ҳозирги вақтда Ер юзи аҳолиси учун кунига 2 млн. тонна озиқ-овқат, 10 млн.м3 ичимлик суви, нафас олиш учун 2 млрд.м3. кислород зарур бўлади.   Илмий-техника революцияси шароитида биосферада амалга ошаётган жараёнлар унинг янги сифат ҳолати - ноосферага ўтишни тақозо қилади.

Табиий ресурсларни оқилона бошқариш. Ҳозирги вақтда табиий ресурслардан фойдаланиш  ва қайта ишлов беришда бир неча оқилона ёндашувлар мавжуд. Жумладан:

1.             Асосий ҳом-ашё жинслардан минерал ресурсларни қолдирмай тўлалигича олиш;

2.             Бойитиш чиқиндиларидан қайта фойдаланиш;

3.             Камбағал рудалардан фойдаланиш;

4.             Минерал ресурслардан комплекс фойдаланиш.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш  табиий ресурсларни тиклаш масаласида қуйидагилар эътиборга олиниши керак:

-маҳаллий ва глобал экологик мониторинг ўтказиш:

- ўрмонларни тиклаш ва ёнғин, зараркурандалар, касалликлардан муҳофаза қилиш:

- қўриқхоналар, эталон экотизимлар, бебаҳо табиий мажмуаларини кенгайтириш ва уларни сонини кўпайтириш:

- ўсимлик ва ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаш ҳамда кўпайтириш:

- аҳолининг экологик маърифати ва маданиятини юксалтириш:

- атроф -муҳитни ҳимоя қилиш ишида халқаро ҳамкорлик.

Инсонни биосферага таъсири кучайиши шартли равишда қуйидаги йўналишларга ажратилади:

   - Ўрмонларни кесиш ва янги ерларни ўзлаштирилиши сув режимига салбий  таъсир этади. Натижада дарёлар саёзланади, ботқоқланиш, ўт босиш, балиқлар сонининг камайиши кузатилади. Ер ости сувлар заҳираси камаяди, қор ва ёмғир сувлари тупроққа сингимай қолади ва  тупроқнинг юза қисмини ювиб кетади, сув эрозияси билан қўшилиб тупроққа янада кучли таъсир этади.

    - Инсоннинг биосферага таъсирида муҳим роль ўйнайдиган омилларидан яна бири суғоришдир. Инсон қадим замондан бери суғориладиган деҳқончилик билан шуғулланиб келади. Суғориш ишлари  унумсиз ерларни унумдор ерга айлантиришга имкон бериши билан бирга гидрологик шароитни ҳам ўзгартириб  юборади. Чунки  бунда ер ости сувлари сатҳининг ботқоқланиши ва сув босиши мумкин. Бундан ташқари суғориладиган ерларнинг кенгайиши дарёлар сув режимининг ўзгаришига баъзан дарёларнинг қуриб қолишига олиб келади.

   - Инсонннинг биосферага таъсиридан яна бири кимёвий ўғитлардан фойдаланиш ҳисобланади. Суғориладиган деҳқончиликда кимёвий ўғитлардан фойдаланиш ҳосилдорликни бир неча  марта оширади. Шу билан биргаликда ўғитлардан фойдаланиш ичимлик сувларини сифатини ёмонлашишга нитрат ва нитритларни сувда тўпланиши натижасида концероген модда-нитрозаминлар ҳосил бўлишига  сабаб бўлади. Ушбу  моддалар инсон саломатлигига салбий таъсир этади. Бундан ташқари бу моддаларни чучук сувларда ортиб кетиши  фито- ва зоопланктонларнинг ҳаётига ҳам  таъсир этади. Сувда кўк –яшил сув ўтлари сувдаги минерал ўғитлар ҳисобига кўпайиб сув юзасини қоплаб олиши  ва натижада балиқларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлади. Шунингдек ботқоқликка ҳам олиб келади.

   - Ниҳоят инсонни биосферага кўрсатадиган кучли таъсирларидан бири ўсимлик касалликлари, зараркуранда ҳашоратлар ва бегона ўтларга қарши курашда фойдаланиладиган кимёвий кўраш воситаларидир.

   - Биосфера ифлосланишининг яна энг ҳатарли хили  антиропоген радиоактивликдир, яъни инсон фаолияти натижасида ифлосланишдир. Ҳозирги вақтда радиоактив элементлардан тури соҳаларда кенг фойдаланилмокда. Уларни  сақлаш ва ташиш ишларида эътиборсизлик билан қаралмоқда бу эса жиддий  радиоактив ифлосланишга олиб келади. Ҳозирда ҳарбий саноат ва атом электр станцияларини чиқиндиларини  тўплаш ва сақлаш кескин муаммо бўлиб қолмоқда. Ҳар йили улар борган сари  атроф –муҳит учун катта  ҳавф – хатарлар туғдирмоқда

    Элекр станциялар, яъни дарёларга қуриладиган гидро- электр станциялар  атроф-муҳитга катта зарар келтиради биринчидан  дарёнинг текисликларида тўғонлар қуриш сув ҳавзалари остида катта ҳудудларни қолиб кетишига, кўплаб одамлар  кўчишга ва яйловлардан маҳрум бўлишига, иккинчидан тўғонлар балиқлар миграциясининг бузилишига сабаб бўлади. Учинчидан ҳавзалардаги сув туриб қолиши оқибатида сифати бузилади. Тўртинчидан маҳаллий сувнинг кўпайиши тупроққа таъсир қилади. Бунинг оқибатида ерни сув босиши қирғоқлар кўчиши ҳар хил эрозия содир бўлиши кузатилмоқда.

Инсон ўз эҳтиёжини қондириш учун кенг кўлламда ишлаб чиқараётган синтетик моддалар, синтетик толалар, резина ва бошқалардан тайёрланган хилма-хил ва кўп сондаги маҳсулотлар биотик моддаларга айланмайдиган моддалар. Булар  ўз навбатида тупроқ, сув, дарё ва денгизларни қаттиқчиқиндилар билан ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

Ниҳоят йирик шаҳарларнинг пайдо бўлиши  урбанизация жараёнларини кучайиши турар жойларини қурилиш ишларини кучайиши, саноат корхоналарини катта-катта майдонларни эгаллашлари табиий биогеоценознинг қисқаришига олиб  келмокда. Инсоннинг биосферага таъсирини умумлаштирсак  у биосфера ресурсларидан  максимал фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Шуни унутмаслик керакки табиат қонунларини оёқ ости қилиб бўлмайди. Инсон ўзини табиатдан ташқарида қарашга ҳаққи йўқ.

 

Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг

асосий йўналишлари

Атроф -муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларининг асосий йўналиши тўғрисида сўз борар экан, экологиянинг бошқа фанлари билан чамбарчас  боғлиқлиги, ҳамда кўпгина табиий фанлар ютуқларини шақллантирган ҳолда ўз олдига қуйидаги масалаларни ҳалқилишни мақсад килиб қўяди:

1. Фалсафий йўналиш-табиат билан жамиятнинг бир бутунлигига, ундан фойдаланиш ва кимёқилиш бирлигига асосланади.

2.Тарих йўналиш биосфера ва унинг қисмларини мавжудли қонуниятларини ўрганиш зарурлигига асосланади.

3. Экологик йўналиш - инсонларни табиат билан биологик жиҳатидан  боғлиқ эканлигига асосланади.

4.Техник-иқтисодий йўналиш-табиий ресурслардан окилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш зарурлигига асосланади.

5.Социал - сиёсий йўналиши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммосини бутун ер юзидаги инсониятлар миқъиёсида ҳалқилишни зарур эканлигига асосланади.

6. Юридик-ҳуқуқий йўналишиинсонларнинг табиатга кўрсатаётган таъсирини чегараловчи ва жазоланишни таoминловчи ҳуқуқий актларни ишлаб чиқиш ва қонунларни давлат деректив хужжатларида кўрсатилган талабларни бажарилишини назорат қилишга асосланади.

 

 

 

 

Экология ва инсоният. Экологиянинг тарихи ва ҳозирги олимларимизнинг экологияга қўшган ҳиссалари ҳақида

 

 

Ўрта асрларда Ўрта Осиёда яшаб ижод этган олимлардан Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино ва бошқалар табиат фанларининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Ҳали экология фани дунёга келмаган даврда улар табиат ва ундаги мувозанат, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиатни эъзозлаш ҳакида қимматли фикрлар айтганлар. Буюк аллома Муҳаммад ал-Хоразмий (782-847) рисолаларидан бирида: «Билингки, дарёнинг кўзлари ёшланса унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади. Одамлар, дарёдан меҳрингизни дариғ тутманглар», деб ёзган эди. Дарёнинг ёшли кўзлари деганда Муҳаммад ал-Хоразмий нималарни кўзда тутган? Эҳтимол, у дарё сувининг ортиқча исроф бўлишини назарда тутгандир. Ваҳолонки, буюк бобомиз энг аввало дарё билан одамларнинг бир-бирини тушунишлари ва тил топишишлари, ўзаро меҳр-муҳаббат қўйишларини назарда тутган.

847-йил Муҳаммад ал-Хоразмийнинг «Китоб сурат ал-арз» асари ҳаттотлар қўлидан чиқди. Унда дунё океанлари, қуруқликдаги қитъалар, қутблар, экваторлар, тоғлар, дарё ва денгизлар, кўллар,ўрмонлар ва улардагиўсимлик, ҳайвонот дунёси, шунингдек, бошқа табиий ресурслар – Ернинг асосий бойликлари ҳақида кўпгина қимматли маълумотлар келтирилган. Ўрта Осиё ҳалқларининг ижтимоий-фалсафий фикрларини энг йирик ва машҳур вакилларидан бири

Абу Наср Форобийнинг (870-950) илмий-фалсафий мероси ниҳоятда бой. У ёзган асарлари ҳозиргача тўлиқ аниқланмаган. Немис олими М.К. Брок-кельманнинг рўйхатида Форобийнинг турли соҳаларга оид 180 та асарларининг рўйхати келтириладию, бу асарлар бир неча гуруҳларга бўлинади. Шулардан иккинчи гуруҳига Форобийнинг табиатшунослик илми, амалий фаолият ва хунармандчилик масалаларига оид асарлари киритилган.Форобий туршуносликнинг турли тармоқлари билан шуғулланган бўлиб, «Китоб ал-ҳажм ва алмиқдор», «Китоб ал-мабоди ал-инсон», «Каламфиаъзо ал-ҳайвон» асарлари бунга далил бўла олади. Форобий ўзининг «Ихсоа ал-улум ва ал-таъриф» асарида замонасидаги илмларни ҳар томонлама ўрганиб, уларни маълум тизимга солиб, туркумларга ажратди, ҳар бири илм тармоғига таъриф беришга ҳаракат қилди, табиатшунослик илмига катта эътибор берди. Табиатшуносликка оид «Одам аъзоларининг тузилиши», «Ҳайвонлар аъзолари ва уларнинг вазифалари хақида» каби асарларида одам ва ҳайвонлар айрим аъзоларининг тузилиши, хусусиятлари ва вазифалари хақида, уларнинг ўхшашлиги ва фарқлари келтирилиши билан бирга асосий анатомик, физиологик тушунчалар берилган. Уларнинг руҳий ҳолатларидаги ҳусусиятлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Одам аъзосининг тузилиши ва вазифалари ҳақида сўз юритилганда уларнинг ўзаро боғликлиги ва яхлитлиги, уларда келиб чиқадиган ўзгаришлар яъни касалликлар биринчи навбатда овқатланиш тартибининг бузилиши оқибатида келиб чиқади, деб тушунтиради.Форобий табиий ва инсон қўли билан яратилган сунъий нарсаларни ажратган. Инсон омилининг таъсири катта эканлиги, табиий ва сунъий танлаш ҳамда табиатга кўрсатиладиган бошқа таъсирларни баҳолаган.

Абу Райхон Беруний(973-1048) Ердаги баъзи ҳодисаларни Қуёшнинг таъсири билан изоҳлайди. Унингча, инсон табиат қоидаларига риоя қилган ҳолда борлиқни илмий равишда тўғри ўргана олади. Берунийбаъзи табиий-илмий масалаларда табиат ҳаётидаги диалектикани топишга ҳаракат қилади ва шу зайлда умумий шаклда бўлса ҳам кейинги даврлардаги табиатшунос олимларга баъзи муҳим илмий муаммоларни ечишлари учун йўл кўрсатиб беради. Масалан, Беруний айтадики, ердаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаши учун зарур имкониятлар чеклангандир. Лекин ўсимлик ва ҳайвонлар чексиз кўпайишга интилади ва шу мақсадда курашади.Беруний асарларида ўсимлик ва ҳайвонларнинг биологик ҳусусиятлари, уларнинг тарқалиши ва хўжаликдаги аҳамияти ҳақида маълумотлар топиш мумкин. Берунийнинг бу соҳадаги қарашлари асосан «Сайдана», «Минералогия», «Қадимги авлодлардан қолган ёдгорликлар» асарларида тахлил этилган; ўсимлик ва ҳайвонларнинг ташқи муҳит билан алоқаси, уларнинг ҳулқ-автори табиат фаслларининг ўзгариши билан боғлиқ равишда ўзгариши мисоллар билан тушунтирилган. Жумладан асарда қиш қаттиқ келса, қушларнинг тоғдан текисликларга тушиши, чумолиларнинг уясига бекиниб олиши ва ҳоказолар кўрсатилган.

Беруний Ер қиёфасининг ўзгариши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзгаришига, тирик организмларнинг ҳаёти Ер тарихи билан боғлиқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Қумни ковлаб, унинг орасидан чиғаноқни топиш мумкин, дейди аллома. Бунинг сабаби шуки, бу қумликлар қачондир океан туби бўлган, деб ҳулоса чиқаради. Беруний «Сайдана» асарида 1116 тур дори-дармонлари тавсифлаган. Уларнинг 750 таси турли ўсимликлар, 100 таси ҳайвонлардан, 107 таси эса минераллардан олинади. Ҳар бир ўсимлик, ҳайвон ва минералларнинг хоссалари, тарқалиши ва бошқа хусусиятлари баён этилган. Беруний ёшлигидан табиат шайдоси бўлган. Бунинг исботи учун «Сайдана» китобидаги маълумотни келтириш мумкин. Жумладан, Беруний Румодан келган кишига ўсимлик навда ва уруғларини кўрсатиб, унинг номини сўраган ва ёзиб олганлигини ҳикоя килади. Берунийнинг «Қадимги авлодлардан қолган ёдгорликлар» ва «Ҳиндистон» асарларида ўсимлик ва ҳайвонларнинг тузилиши ҳамда уларнинг ташқи муҳит билан алоқаси ҳакида қизиқарли маълумотлар келтирилади. Беруний ўзининг табиий-илмий кузатишлари, тажрибалари асосида инсон дунёни, табиатни илм орқали бошқаради деган хулосага келади.

Абу Али ибн Сино (980-1037) жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган олимлардан биридир. Йирик энциклопедист олим сифатида у ўз даври илмининг деярли барча соҳалари билан шуғулланган. Турли ёзма манбаларда унинг 450 дан ортиқ асар ёзганлиги эслатилади. Бизгача эса, Ибн Синонинг240 асари етиб келган. «Тиб қонунлари» Ибн Синонинг шоҳ асари бўлиб, тиббиёт илмининг қомуси, ўрта аср тиббиёт илми тарқалишининг энг юқори чўққиси ҳисобланади. Ибн Синонинг инсон соғлигини сақлаш ҳақидаги парҳез, гигиена тўғрисидаги хулоса ва маслаҳатлари ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаган. У барча ёшидаги кишилар учун жисмоний машғулотларни тавсия этган. Ибн Сино тиббиёт тарихида физиотерапия асосчиларидан бири ҳисобланади. Киши организмига ташқи-муҳит таъсири муҳимлигини билан аллома айрим касалликлар сув ва ҳаво орқали тарқалиши ҳақида фикр баён этган. Ибн Синонинг фалсафий ва тиббий илмий қарашлари унинг жаҳонга машҳур асари «Китоб ашшифо» яъни «Даволаш китоби» да баён этилган. Бу асарда материя, фазо, вақт, шакл, ҳаракат, борлиқ каби фалсафий тушунчалар, шунингдек математика, кимё, ботаниқа, зоология, география, астрономия, психология каби фанлар ҳақида фикрлар баён этилган. Ибн Сино тоғларнинг вужудга келиши, Ер юзининг даврлар ўтиши билан ўзгариб бориши, зилзилаларнинг юз бериши каби турли табиий жараёнлар ҳақидаги фикрлари геология илмининг ривожланишига катта таъсир килди. Шу ҳол диққатга сазоворки, Ибн Сино бир қатор асарларини шеърий вазнда ёзган.Ўрта Осиёлик буюк алломаларнинг табиат ва уни асраш тўғрисидаги нурҳикмат ғоялари ҳозирги кунда ҳам ўзига хос аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда геоботаниқафанининг ривожига К.З.Зокиров, А.М.Музаффаров, Е.Коровин, И.И.Гранитовмуносиб хисса қўшдилар.

 В.В.Докучаев (1846-1903 йиллар) тупроқшунослик махсус фан сифатида ривожланишига асос бўлган назарий масалаларни ишлаб чиқди. Олим табиатдаги тупроқлар ниҳоятда хилма-хил эканлигинива тупроқдан фойдаланиш ҳамда унумдорликни оширишни зоналарга қараб олиб бориш кераклигини алоҳида қайд килди. Тупроқнинг пайдо бўлишида ҳамда унинг унумдорлигини оширишда ўсимликлар ва микроорганизмларнинг ролини алоҳидакўрсатди. Ўзбекистонлик олимлар А.М.Музаффаров, А.А.Муҳамадиев ва A.Э.Эргашев – сувда яшайдиган организмларнинг ҳаёт турларини ўрганиш ва уларнинг турларини аниқлаш бўйича самарали иш олиб бордилар. Улар сув муҳитидаги экотизим ва уларнинг компонентлари тўғрисида маълумотлар бердилар. К.А. Тимирязев (1843-1920 йиллар) ва Н.А. Максимов ўсимликлар экологиясида физиологик ҳусусиятларнинг аҳамияти ҳақида ўз илмий ишларида сўз юритганлар.

Академик Т. Зохидов ўзининг «Ўрта Осиёнинг табиати ва ҳайвонот дунёси» (1969 йил) ва «Қизилқум чўлининг биоценози» (1971 йил) асарларида экология атамаларига катта эътибор берди. 1930-йилларда экология фанининг янги тармоғи, яъни популяцион экология вужудга келди. Бунинг асосчиси инглиз олими Ч. Элтон ўзининг «Ҳайвонлар экологияси» асарида (1927 йил) айрим индивидларни ўрганишдан популяцияларни бирлик сифатида ўрганишга қаратди. Популяцион экологиянинг ривожланишига С.А. Северцов, С.С. Шварц, Н.П. Наумов ва Т.А. Викторов ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. 1935 йилда инглиз олими А. Тенсли «Экотизим» деган тушунчани таклиф қилган бўлса, 1942 йилда В.Н. Сукачев«био-геоценоз» тушунчасини асослаган. Биологик махсулдорликнинг илмий асосини ишлаш 50-йиллардан бошланди. Г.Одум, Ю.Одум, Р.Уитеккер, Р.Моргалеф каби олимларнинг бу масалада тутган ўринлари бениҳоя катта. Бугунги кунда бу соҳа айниқса гидробиолог ва геоботаниклар ишида муваффақиятли ривожлантирилмоқда. Экотизим анализининг ривожланииш биосфера тўғрисидаги таълимотни вужудга келтирди. Бунинг асосчиси XX асрнииг йирик табиатшунос олими В. И. Вернадскийдир (1863-1945 йиллар). Биосфера глобал экотизим сифатида шаклланди, биосферанинг мунтазамлиги ва ишлаши асосан экологик қонунларга бўйсунади, модда ва энергия балансларини таъминлайди.

            1964 йилда Халқаро биологик Дастур (ХБД) ташкил қилинди. ХБДнинг мақсади органик моддаларни миқдор ва сифат жиҳатидан тақсимланиши ва уларнииг қайтадан тикланиш қонуниятларини улардан инсоннинг унумли фойдаланишини таъминлашдир. Ҳозир сайёрамиздаги биологик мувозанат бузилишининг олдини олиш энг катта муаммодир. Саноатнинг ривожланиши, табиий бойликлардан ўйламасдан фойдаланиш табиатга, атроф-муҳитга катта зарар етказади. Шу туфайли табиатни муҳофаза қилиш масаласи, ундан унумли ва тўғри фойдаланиш, биринчи навбатда экологик қонуниятларга асосланиб иш юритиш кишилик жамиятининг асосий вазифаларидан биридир, экология фани эса бу вазифани бажаришда асосий рол ўйнайди.

Глобал муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари

        Глобал муаммолар ўз ичига иссиқхона самародорлиги, озон туйнигини ҳосил бўлиши, чўлланиш, нам тропик ўрмонларни қисқариши, Дунё океанларини ифлосланиши олади. Бу муаммоларга олиб келган ҳолатларни ва уларни ечимларини кўрибчиқадиган бўлсак, ечимларини ичига иссиқхона самародорлиги олиб келувчи ҳолатларни ҳар тамонлама ўргансак, ер атмосферасидаги таркибидаги барча газлар ўзига яраша вазифаларни бажаради. Ҳусусан  карбонат ангидрид Ердаги ҳароратни бир хилда ушлаб туради ва уни сайёрамизнинг кўрпаси  деб ҳисоблашади. Атмосферада унинг бўлиши 0.003 % ни ташикил этади. Ҳозирда инсон томонидан йилига 22 млрд т. бу газ ҳавога кўтарилмокда Бу газнинг ҳавода кўпайиши Ер ҳароратини ошишига сабаб бўлмоқда. Илмий назарий жиҳатидан олимлар таъқидлашича  сайёра миқёсида ҳарорат 1-2 гардусга ошса  қутуб томони 150-500 км  сурилади деб таъкидламоқдалар.

Бунинг оқибатида ғаллачилик районларида ёмғиргарчилик камайиб аксинча тропик зоналарда  ёмғиргарчилик кўпаяди. Кўплаб аҳоли зич жойларда  ҳароратнинг кўтарилиши бу эса  кишиларнинг саломатлигига  сезиларли таъсир кўрсатади. Ҳарорат ва намликнинг жиддий ўзгариши қишлоқ ҳўжалигига  сезиларли таъсир этиб ҳосилдорликни кескин пасайишига олиб келади.

Ер сайёрасининг ҳарорати 1 градусга кўтарилиши қутбий кенгликдаги музликларни эришини тезлаштиради. Демак Дунё океани сатҳида кўтарилиш бўлади. Океан сатҳининг кўтарилиши қуруқликнинг салмоқли қисмини сув босишига олиб келади. Чунончи Малдив ороллари, Океания, Филиппин, Бангладеш, Индонезия, Ғарбий Европанинг денгиз сохиллари сув остида қолди. Санк-Петербург, Кохира, Шанхай каби кўплаб шаҳарлар тошқиндан кўплаб талофат кўрмокда. Бу соҳил бўйидаги  кўплаб аҳолини  қишлоқ ва саноат хўжалик ишлаб чиқаришни материкнинг ичкарисига кўчириш, портларни қайта таъмирлаш керак бўлади. Дунё  иссиқхонаси  самараси иқлимнинг сайёравий тарзда исишига  таъсир этсада, маҳаллий иқлимнинг совушига олиб келади (айникса қутбий кенгликлар атрофида).

Ушбу муаммоларни ҳал этишда ягона йўл атмосферадаги чиқиндилар миқдорини камайтиришдир. Ҳозир Дунё бўйича  атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг 20% и АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Шу боисдан 1997 йилда бўлиб ўтган БМТ нинг иқлим ўзгаришига бағишланган Конвенциясида атмосферанинг ифлосланишини АҚШда 3, Европа Иттифоқи  мамлакатларида 8, Япония 6% га камайтиришга қарор қилган.

«Озон туйниги» муаммолари. Атмосфера ҳавосининг Ер юзаси сатҳидан  20-30 км баландлик қисмида озон қатлами жойлашган  бўлиб, уни озон экрани деб ҳам аташади.  Озон қатлами Қуёшдан келадиган ультрабинафша нурларни ютиб, Ердаги тирик организмга зарарли таъсирлардан асрайди. Озон қаталамини емирувчи асосан фреон, хлорид газлари, фторуглерод ва полифторуглеводород ҳисобланиб, улар  ўзларида хлор ва бром  атомларини сақлайдилар. Улар  стратосферага кўтарилиб,  озонни емиради.Бир дона  хлор 100 молекула озонни емиради. Озон қатламининг сийраклашиши  ультрабинафша нурларининг миқдорини ошишига олибкелади. Озон қатламига зиён келтирувчи фреонлар, атир-упа  саноатида, маиший, кимё, совитгич жиҳозларида фойдаланилади. Шу туфайли уни Дунё бўйича  ишлаб чиқариш миқдори анча юқори (йилига тахминан 700 минг т. атрофида).

Бундан ташқари, қишлоқ ҳўжалигида ишлатиладиган азот ўғитлари ҳам озон емиручи манбалардан бўлиб қолмоқда.

                   Озонни бузувчи моддадлар бўйича Монериал протоколи ва тегишли тузатишларга биноан, озонни бузувчи моддаларни ишлаб чиқариш,  исътемол қилиш ва чиқаришни қисқартириш бўйича  асосий натижаларга эришилди ва эришилмоқда. Озон бузувчи моддалар исътемол қилинишини қисқартиришга қаратилган стратегия муваффақиятига бир неча омиллар ёрдам беради:зарур бўлган ҳолларда муқобил моддалар  ишлаб чиқилди.

                   1980 йилда мавжуд бўлган озон даражаси  тахминан 2050 йилга келиб яна тикланиши мумкинлиги Монериал протоколининг кўзга кўринган муваффақиятларидан бири ҳисобланилади.

                   Озон қатлами ер юзидан 15-40 км юқорида жойлашган бўлиб, атмосферанинг озон қатлами Қуёшдан тушувчи ультробинафша нурларини ушлаб қолувчи тўсиқ ҳисобланилади ва сайёрадаги ҳаётни муҳофаза қилиб туради. Экологик ҳавфлардан бири атмосферадаги озон қатламининг  камайиб кетаётганлиги ва айрим жойларда озон туйнигини ҳосил бўлиши билан ифлослаш мумкин.

                   Атмосферанинг озон қатлами 1839-йили К.Г.Шонбейн томонидан кашф этилган, кейинчалик бошқа олимлар ҳам уни ўрганишни давом этишган. 1920 йилдан бошлаб олимлар озон қатламининг миқдорини ўзгаришини кузатганлар. 1966 йилда ернинг сунъий йўлдоши орқали озон қатламининг ўзгаришини кузатишда давом этдилар. 1950 йилларда Ернинг дастлабки озон қатламининг кузатиш ва  ўрганиш станциялари пайдо бўлди. 1966 йилда ернинг сунъий йўлдоши орқали озон қатламининг ўзгаришини кузатишда давом этдилар.

                   Ҳозирда Дунё бўйича юздан ортиқ станциялар фаолият кўрсатмоқдалар. Бизда Гидрометерология Бош бошқармаси томонидан атмосферанинг юқори ва қуйи қатламларидаги озон миқдори ва  ундаги ўзгаришларни кузатиб борадилар.

                   Текширишлар шуни кўрсатадики, саноат ишлаб чиқаришда музлатиш технологиясида, ўт ўчирувчиларда, сунъий иқлим ҳосил қилишда, электрон саноатида ишлатиладиган хлор ва бром каби кимёвий бирикмалар, фреонлар озон қатламини емиришга сабаб бўлмокда.

                   1984 йил Ҳалкидикедаги (Япония метеорологик агентлиги)  озон бўйича комиссиясининг маълумотига кўра, 1982 йили кўклам кезларида Антарктиданинг Сева станциясида бир неча кун давомида  озон жуда сийраклашиб кетган. 1985 йили Британия Антарктида экспедицияси Ҳале станциясидан озон қатламининг кескин сийраклашганини ва  баъзи жойларда озон туйнуги  ҳосил бўлгани ва бу ҳодиса 1980 йилдан бери давом этиб келаётганлигини маълум қилганлар.

                   1986-87 йилларда махсус экспедиция хлор бирикмаларининг  турли хиллари иштирок этаётганлигини аниқлагач, бунга асосий сабаб  хлорфторуглерод озонни емирганлигидир ва Анрактида осмонидаги стратосферада кимёвий мувозанатнинг бузилишига олиб келган. Яна 1995 йил Шарқий Европадан  узоқ Шарқгача  бўлган  кенгликда озон қатламининг 15-25%  камайиб кетганлиги, Сибирда 35% камайганлиги кузатилган.

                   1985 йил 147 мамлакат иштирокида Вена Конвенцияси қабул қилинди ва у озон қатламини ўз муҳофазасига олди. Икки йилдан сўнг Монреальда Вена Конвенциясига мувофиқ протокол имзоланди. Бунга кўра  озонни кемирувчи кимёвий бирикмалар кескин қисқартириш кераклиги. 1990 йилда Вена Конвенциясига қўшилган давлат вакиллари Лондон шаҳрида тўпланиб 21 асрда бу хатарли кимёвий бирикмалар ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида келишиб олинди. Ўзбекистон 1993 йил 18 майда Вена Конвенциясига аъзо бўлди.

        Ўзбекистон озон қатламини сақлаш учун  қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олган: озон қатламининг ҳолатини кузатиб бориш, емирувчи моддалар ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни босқичма-босқич  тўхтатиб бориш, емирувчи моддаларни четга чиқариш ва четдан олиб киришни статистик маълумотлар бериб боришни, бу соҳада ўтказиладиган тадбирлар, ишланмалар тўғрисида ҳисобот топшириш, озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Миллий Дастурини ишлаб чиқариш.

                   Озонга хавф солмайдиган муқобил моддалар айниқса, маҳаллий суюлтирилган углеводородлардан олинадиган моддаларни татбиқ этишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларига ёрдам кўрсатилди. Давлат табиат кўмитаси томонидан, фан ва технологиялар маркази билан ҳамкорликда “Озон зарари фреон-12 ни маиший ва кичик музлатиш қурилмаларида озонга зарарсиз пропанбутан аралашмаси билан алмаштириш технологиясини тажриба-саноат ўзлаштиришга тайёргарлик” мавзусини молиялаштириш амалга оширилди.

                   1995 йилдан бошлаб, БМТнинг Бош Ассамбйляси қарори билан 16 сентябр  атмосферанинг озон қатламини муҳофаза қилиш  Халқаро куни деб эълон қилинди.

Озон қатламининг бузулиши илк бор Антарктика осмонида кузатилган. 1995-1996 йилларда аҳолиси зич яшайдиган Шимолий Америка, Осиё ва Европа устида ҳам кузатилган. Унинг оқибатида 1982 йили Зеландия аҳолисининг 11 мингдан зиёди тери раки билан оғриган 1987 йили касалликнинг кучайиши оқибатида 160 киши ҳалок бўлган. Ультрабинафша нурлар инсонларга тери ракини келтириб чиқарса ўсимликларнинг айниқса бошоқли, картошка  ва соянинг маҳсулдорлигини кескин пасайтириб юборади, балиқ ва  океан жонзотларининг яшаш шароитни ёмонлаштиради. Озон қатламини муҳофаза  қилиш борасида  Дунё миқёсида бир қатор анжуманлар  ва келушувлар ўтказилди, 1989 йилдаги Хельсинки деклорациясига мувофиқ  фреон газларидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдорини камайтиришни босқичма-босқич олиб бориш тадбирлари кўрсатилган.

Ч ў л л л а н и ш  м у а м м о с и.Қуриқлик юзасининг 40 млн км2  майдони қурғочил-адир ҳудуддидан иборат. Минтақада суғориладиган ерлар 200 млн. гектардан зиёд,лалми деҳқончилик  ва яйлов сифатида  фойдаланиладиган майдон улуши ҳам  салмоқли. Дунё аҳолисининг 15 % ортиғи айнан шу минтақаларда  истиқомат қилади. Суғориладиган ерларнинг  шўрланиши, дефоляцияси,  натижасида  тупроқнинг унумдорлиги йўқолган. Яйловларда тартибсиз ҳолда мол боқилиши, дов – дарахтлардан ўтин ва бошқа мақсадларда аёвсиз кесиб юбориш яроқсиз ерларни кўпайишига олиб келмоқда. Чўлланиш жараёнини келтириб чиқарувчи  сабабларнинг салкам  90% и инсон зиммасига тўғри келади. Ҳозирда инсон қўли  билан  бунёд этилган  чўллар майдони 9 млн км2 га етган. Қуруқлик юзасининг 21 млн. гектар ерлари йилига яроқсиз ҳолига келтирилмоқда, 6 млн.гектар суғориладиган ер чўл тусини олмокда,  суғориладиган ерларнинг 90 млн.гектар ери шўрланишга учраган.

Чўлланиш талофатлари Осиё ва Африка мамлакатларининг анчасида, Австралияда борган сари катта-катта майдонларни ўз дамига тортмоқда. Айниқса 1968-1973 йилларда содир бўлган Саҳрои Кабир фожиаси йилига 20 минг  км2 маҳсулдор ерларни  чўл қарига тортди. Судан  мамлакати жанубидаги чўл чегараси 17 йил ичида (1958-1974) йилига ўртача 5 км дан, жами 80-100 км. жанубга сурилди. Умуман Саҳрои Кабир йилига 1.5 млн. гектар атрофида  кенгаймокда. Чўлланиш  ерларни яроқсиз ҳолига келтириш билан бирга қурғокчил ва ярим қурғокчил экотизмлар маҳсулдорлигини  пасайишига сабаб бўлмоқда. Натижада аҳолининг турмуш даражаси пасаймокда, турли касалликлар пайдо бўлишга имконият ортмокда, уй-жой, озиқ – овқат муаммоси каби ижтимоий – иқтисодий муаммолар кўпайишига олиб келмоқда.

Кейинги  чорак аср давомида  фақат чўлланиш жараёни натижасида қишлоқ хўжалик  маҳсулотларининг йўқотилишидан  кўрилган зарар миқдори 520 млрд АҚШ долларига етган.

1977 йилда Найроби шаҳрида БМТ нинг атроф-муҳитни муҳофазаси бўйича “Чўлланишга қарши ҳаракат” дастури ишлаб чиқилди. Бу режа бир неча йилларга мўлжалланган бўлиб, режага мувофиқ 1981 йилда Тошкентда ҳам Халқаро илмий анжуман  бўлиб ўтди. Ҳозирда бошқа мамалакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам  чўлланишни олдини олиш, суғориладиган  ерлар ва яйловлар маҳсулдорлигини ошириш борасида қатор амалий тадбирлар  амалга оширилмоқда

Нам тропик ўрмонлар майдонининг қисқариши. Ушбу ўрмонлар  «сайёрамизнинг ўпкаси» ҳисобланганлиги учун ҳам муҳофазага муҳтож. Ер юзасидаги кислороднинг  мувозанати айнан шу  ўрмонлар ёрдамида сақланилади. Бироқ ХХ асрнинг ўрталаридан  то 70 –йилларгача  дунёдаги ўрмонлар майдони тенг икки баробарига  қисарди. Нам тропик ўрмонларнинг 42 %дан ортиғи кесилиб тугатилди. Ҳозирда  қуриқлик юзасининг 6% ида нам тропик ўрмонлар  сақланган бўлсада, уларнинг майдонининг қисқариши жуда тезкорлик билан  давом этмокда. Ҳозирда бундай ўрмонлар ҳудуди йилига 16-20 млн га. дан зиёд ёки ҳар дақиқада 25-50 га майдонга қисқармоқда. Африкада  нам тропик ўрмонлар  майдони ХХ аср мабойнида 65% қисқарган. Ўрмонларни кесиш  шу алфозда давом этаберса  китъадаги қатор мамлакатлар  яқин 10-20 йил ичида ўрмонлари бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин..

Ўрмонлар майдонинг қисқариши  ўрмон ёнғинлари қишлоқ ҳўжалиги учун янги ерларни очилиши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва ўтин сифатида ёқилиши билан боғлиқдир. ХХ1 аср бўсағасида Лотин Америкаси мамлакати 20%, Африка 60% ва Осиё  мамлакатлари 10% энергияни ўтин ёқиш ҳисобига қондиради. Бунинг оқибатида фақат ривожланган мамлакатларнинг ўзида йилига  2 млрд.м 3 ўрмон ёғочи ўтинга айланган.

Сайёрамизда сўнгги даврларда рўй бераётган ҳалокатли сув тошқинлари, кучли талофатли шамоллари ва чанг–тўзонли бўронларнинг кучайиши, тупроқ эрозияси, иқлимдаги рўй бераётган  ўзгаришлар  нам тропик ўрмонларнинг қисақариши сабаблидан   келиб чиқмоқда. Энг хатарлиси кислород мувозанати ўзгармокда.

Дунё океанларининг муаммолари. Дунё океани  қуруқлик ва атмосфера билан  узвий алоқада бўлган, алоҳида ҳусусиятга эга бўлган муҳитдир. Дунё океанларининг ифлосланиши асосан қуриқлик, атмосфера ва сув ҳавзаларининг ифлосланиши туфайли рўёбга чиқади.

Дунё океанларига ташланаётган нефт маҳсулотлари, саноат-маиший чиқиндилар, оқова сувлар, радиактив ва турли заҳарли моддалар салмоғи  йил сайин ортмоқда. Дунё океанлари сувларига қўшилаётган  нефт миқдори йилига  тахминан 10 млн.т ни ташкил этмоқда..Унинг 44 % и дарёлардан келаётган бўлса, қолган катта салмоғи денгиз флоти зиммасига келмоқда. Денгиз остида нефт қазиб олиш  оқибатида  йилига 100-200 минг т. нефт қудуқдан  чиқиб океан сувларига қўшилмокда. Ҳозирда Дунё денгиз транспорти  орқали  3 минг номдаги кимёвий моддалар ташилмокда. Уларнинг аксарият қисми ўта заҳарли бўлиб, турли йўллар билан океанларга қўшилмокда. Дунё океанларини пестицидлар билан  ифлосланиши ҳам хатарлидир. Улар океанларга  қишлоқ хўжалик майдонлари  ва атмосфера орқали тушмокда. Ҳозирда океанларга  фақат атмосфера орқали йилига 130 минг т . ҳар хил пестицидлар ёғилётгани маълум.

Океан сувларининг оғир металлар билан ифлосланиши ҳам талофатдир. Дунё бўйича ишлаб чиқарилган симобнинг 35-50%и,қўрғошиннинг 2 млн.т. си  океанларга тушётгани сир эмас. Колифорния технология институти олимларининг маълумотига кўра, автомобил газалари таркибидан ажралиб чиқаётган қўрғошиннинг 50 минг т. си атмосфера орқали океанга тушади. Дарёлар йил давомида  океанларга 2 млн т. қўрғошин, 20 минг. т. кадимий ва 10 минг т симоб хадя этади. Булардан ташқари кемалардан йилига  тахминан 7 млн. дона турли металл буюмлар 500 минг донадан зиёд шиша идишлар ҳамда 1 млн.дан ортиқ  қоғоз ва пластмасса қутичалари  океанга маиший  чиқинди сифатида  ташланмокда. Дунё океанларининг ифлосланиши экологик  ҳамда ижтимоий - иқтисодий  зарарлари беқиёсдир.

Океан сувларига нефт тўкилиши оқибатида  сув юзасида нефт пардаси  қопланиши бунинг натижасида океан ва атмосфера ўртасидаги  иссиқлик, газ ва нам алмашинуви жараёнининг бузилишига олиб келади. Табиатда сувнинг айланма ҳаракати, океан юзасининг радиации ҳусусияти. Умуман сувнинг  юза қатламида  унинг физик ҳоссалари ўзгаради.

Қутб ён ҳудудларида нефт билан ифлосланиш муз юзасини альбедосини 27-35% га камайтириши сабабли  музларни эриши тезлашди.

Пестицидлар, айниқса ДДТ денгиз флорасида фотосинтезни кетишига ҳалақит беради, ҳайвонлар тарқалишига, денгиз ҳайвонлари ёғ ва жигарларида тўпланиб оғир касалликларга олиб келмокда.

Океанларни оғир металлар билан ифлосланиши денгиз жониворлари ва уларни истеъмол қилиш орқали инсонларга ўта хавфли касалаликлар  келтирмоқда. Океанларда сувнинг 1 литрда  нефт аралашмасининг 1 мг ошиши  ундаги  фитоплактонларни, 0.1-0.001 мг га ортиши балиқ икраларини ҳалокатга олиб келади. Шу билан бирга  балиқ овлашни 15-25 млн.т.га қисқартириб юборади.

Тур Хейердал –«жонсиз океан-жонсиз  сайёра» деб таъқидлаган.

Шу билан бир қаторда чучук сув муаммаоси (2-2.5%), ўсимлик ва ҳайвонлар сонининг қисариши, аҳолии сонининг ортиши натижасида келиб чиқади. Дунё аҳолиси 6 млрд. дан ортгани 2025 йили 12 млрд га, 2050 йили 25 млрд.га  ортиши мумкин.

Экология ва экологик муаммолар

Минтақавий экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари.

Минтақавий муаммолар  жойларнинг ўзига  хос табиий шароитлари, мавжуд ресурслардан нотўғри фойдаланиш, саноат чиқиндилари кўп чиқиши, ер – сув ва яйловлардан  нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқади. Ушбу муаммолар шу минтақага  тегишли бўлсада  уларнинг экологик ва ижтимоий - иқтисодий  оқибатлари ғоят улкан, уларни ўз вақтида ҳал этилмаса кенг миқёсда  кутилмаган оғир оқибатларни олиб келиши мумкин бўлади. Ўрта Осиёдаги  экологик муаммоларни энг муҳими Орол ва Оролбўйи  экологик муаммолардир. Орол денгизи яқин вақтгача энг йирик сув ҳавзаси бўлиб ҳисобланилган. Сўнгги 40-45 йил давомида денгиз сатҳи 22.0 метрдан кўпроққа пасайган, сув ҳажми 1064 дан 115 км3 пасайди, сувдаги туз миқдори 72 г/л га етган. Орол денгизи деярли “ўлик” денгизга айланган. Унинг қуриб қолган қисмининг майдони 4.2 млн. гектарни ташкил этади ва атрофга қумли тузлар тарқатиш манбаи бўлиб қолган. Чанг тарқалаётган майдон узунлиги 400 км ва кенглиги 40 км. етган. Чангли бўронлар таъсир доираси 300 км. ни қамраб олмоқда.

Ҳар йили бу ерда атмосферага 15 дан 75 миллион тн. гача чанг кўтарилади. Бундай бўронли йиллар 90 кунлаб кузатилади.

Суғорма деҳқончилик  ривожланиши оқибатида, шунингдек қурғоқчилик йилларида Амударё ва Сирдарё  сувларининг Оролга қўшилиши 1970 йилга келиб 37.8  км3 га, 1980  йилда эса 11.1 км3 гача камайиб кетди. 80 йилларнинг бошларида дарёдан денгизга сув қуйилиши  бутунлай тўхтаб қолди.

Айни пайтда Амударё ва Сирдарё дельталаридаги ерларнинг табиий ҳолати бузилиб, чўлга айланиш суръатлари ўсиб бормоқда.  Аҳоли ичимлик сувлари пестицидлар билан ифлосланган. Кейинги 10 йилликда ўлимлар сони 2 мартта ортган. Болаларнинг 90% да сийидигида туз миқдори кўп. Аёлларнинг 80% дан ортиғида кам қонлик ҳасталиги учрамокда. Ушбу ҳудудларда юқумли касалликлар тез тарқалмоқда. Агар Орол денгизининг сатҳи 33 м баландликка тушиб қолса  2 қисмга бўлиниб, ўзининг денгиз сифатини йўқотади.. Шунинг учун уни 33.5 м баландликда  саклаб колиш керак бўлади. Бунинг учун ҳар йили 20 км3 сув қуйилиши керак бўлади. Бундай ҳолатни келтириш учун сувдан оқилона фойланиш зарур. Марказий Осиё биргаликда қисқа вақт ичида  ягона  сув ҳўжалигини  сиёсатини ишлаб чиқариш,  Оролбўйидаги табиий кўлларни сақлаб қолиш эътиборга олиниши керак.

Минтақавий экологик муаммоларга адир, тоғ зоналарида хўжалик нуқтаи назаридан ўзлаштириш ҳам киради. Ушбу муаммолар тоғ-энергетик, гидротехник, тоғ-кон  саноати ва бошқаларни қурилиши билан боғлиқ. Шунингдек  Ўзбекистон билан Тожикистон  чегарасидаги  Хиссор водийсида жиддий экологик муаммолар мавжуд. Тожикистондаги алюминий заводининг  чиқиндилари Сурхандарё вилоятининг бир неча қишлоқ ҳўжалиги билан шуғулланган  туманларга оғир зарарларга олиб келмокда шу билан бирга кишиларнинг саломатлигига ҳам зарар келтирмокда..

Минтақавий муаммолардан яна бири кислотали ёмғирлардир  Кислотали ёмғирларҳозирги даврда техногенсульфиднинг ҳавога кўплаб            чиқарилиши биосферада моддаларнинг айланма ҳаркатига катта таъсир кўрсатмокда. ЮНЕСКО экспертларининг маълумотига кўра бир йилда ҳавога чиқарилган сульфидлар миқдорини 251 млн. тоннага тенг, шундан Ер куррасииинг шимолий зонасига - 174 тоннаси жанубига - 77 млн. тоннаси тўғри келган. Бу ёмғирларнинг таъсири туфайли АҚШдаги кўлларда 80 % ҳаёт йўқолган. Канада, Швеция, Норвегия давлатларида сув ҳавзалари шу ёмғирлар туфайли зарарланган. Кислотали ёмғирларнинг таъсири натижасида ҳар йили 31 млн. гектарга яқин ерлардаги ўрмонлар қуриб кетмокда. А.В. Яблоков томонидан 1989 йилда ўтказилган кузатишларда кислотали ёмғирлар таъсирида ўрмонлар ҳам қаттиқ шикастланади ва чучук сувларнинг органик дунёсига ҳам кучли таъсир кўрсатади. Бунга Тожикистондаги алюминий заводи Турсунзода шаҳрида (фтор), Чирчикдаги капралактам заводи мисол бўлаолади. Тупроқ унумдорлигининг камайишига инсон фаолиятининг таъсири, табиатдаги биологик айланишга катта таъсиркўрсатади.Бу айланиш моддаларнииг циркуляция қилиши туфайли вужудга келади, бинобарин тупроқ,ўсимлик, ҳайвонлар ва микроорганизмлар ўртасида содир бўлади. Ер ости бойликларини очиққазиб олиш, ерларни қуритиш ва суғориш бинобарин тупроқ унумдорлигининг пасайишига ва емирилишига олиб келади. БМТнинг маълумотига кўра, ҳар йили дунёда эрозия ва дефоляция натижасида 7 млн. гектар ҳайдаладиган ер қишлоқ ҳўжалиги айлантиришида чиқиб қолмоқда (масалан, Хиндистон, Покистон, Мексика, Орол бўйи). Шўрланган ерларда ҳосилдорлик кескин камайиб кетади (масалан, пахта ва буғдойда 50-60%, маккажўхорида 40-50%). Атроф-муҳитнинг бузилиши туфайли Оролбўйида катта чўллар юзага келмокда. Ўрмонларнинг кескин камайиши. Ер юзидаги ўрмонлар табиатдаги экотизимнинг меъёриҳолатда сақланишида катта рольўйнайди. Қуруқликдагиўсимликлар инсон фаолияти туфайли ҳавога чиқарилган ҳар хил заҳарли моддаларни ютиб, ҳавони ифлосланишдан ҳимоя қилади. Ўрмонларнинг камайиши атмосферадаги кислород ва углерод балансининг бузилишига олиб келади. 1 гектар ердаги ўрмон бир йилда 20 млн. м3 тоза ҳаво беради. Шунга қарамай инсонлар ўрмонларни кесишни тўхтовсиз давом эттирмокдалар. Атмосферага турли ёқилғилар ёндирилганда чиқинди газлар таркибида олтингугурт ва азот қўш оксидлари бўлади.  Атмосферага миллионлаб тонна чиқарилаётган бу бирикмалар сув томчилари билан бирикиб кимёвий жараёнлар орқали кислотали ёмғирлар ҳосил бўлишига сабаб булади. Кислотали ёмғирлар ичимлик сувларини ифлослайди, тоғ-жинслари таркибидаги  тирик организм учун салбий таъсир кўрсатувчи  қўрғошин,кадимий, рух, симоб каби моддаларни сиқиб чиқаради.

Фақат Европа  ҳудуддининг ўзида  йилига 30 млн.т сульфат чиқиндилари  ташланмокда АҚШ, Канада, Германия,  Швеция, Норвегия, Россия ва бошқа ривожланган давлатларда кислотали ёмғирлар таъсирида катта майдонлардаги ўрмонларнинг қуриши кузатилмокда. Бундай ёмғирлар ҳосилдорликни пасайтиради, сув ҳавзаларининг нордонлигини оширади, бинолар, тарихий ёдгорликларни емиради, инсон соғлигига салбий таъсир қилади. Дунёнинг турли қисмларида жойлаштирилганлигига  қарамай денгиз, кўл ва дарёларнинг ифлосланиши деярли бир хил. Уларнинг ифлосланиши Дунё океанлари сингари нефт, пестицид, кимё саноати чиқиндилари, металлар  билан ифлослантирилмокда.

Шимолий Америкадаги Буюк Кўллар сувдан 250 дан ортиқ шаҳарлар кунига ўз эхтиёжлари учун 15 млрд л сув олиб, унинг катта қисмини чиқинди сув сифатида яна кўлларга қайтаришади. ( майдони 26 минг км2) Буларга  чучук сувли  йирик кўлига  Эриги Детройт   дарёси сутка давомида  7.5 млн. м3. чиқинди – оқова сувларни  келтириб ташлайди. Кўлга йил давоимда 46 млн т. қаттиқ модда, 4 млн.т хлоридлар, 27 минг т. фосфатлар, 160 минг т. азот маҳсулотлари ташланганлиги аниқланилган. Россиядаги Байкал  кўли  шу шаҳарда қурилган целлюлёза заводидан чиқувчи чиқиндилар билан ифлослантирилмоқда. Байкал кўлига қуйиладиган дарёлар ҳам уни ифлосланишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Улар кимё, металлургия заводларини чиқиндиларини олиб келиб ташлайдилар. Худди шундай аҳвол Қора денгиз, Каспий денгиз, Балхаш, Иссиқкўл ва кўпгина йирик дарёлар ҳам ифлосланиши ортиб бормокда. Бу аҳволни тадбирлар қилиб тозалаш кераклигини давр кўрсатмоқда.

Маҳаллий экологик муаммоларнинг таркиб топиши ва уларни  ечимлари.Ҳалқ ҳўжалигининг барча тармоқларида  чиқинди деб номланувчи ҳар хил  қўшимча маҳсулотлар  кўп миқдорда ташланмокда ва улар табиатни ифлос бўлишига сабаб бўлмоқда атмосфера ҳавосидаги тутунлар, ҳар хил заҳарли газлар. Саноат корхоналарида атмосферага чиқувчи зарарли  газ-чанглар билан ифлосланмокда. Хусусан Олмалиқ, Ангрен, Фарғона, Қарши, Навоий, Жиззах, Тошкент, Чирчиқ, Бекобод, Самарқанд шаҳарлари бир неча  юз ва ўн минг тонна чиқинди чиқаради. Автомобил транспорти атмосфера ҳавосини кўпроқ ифлослантиради. Яъни 80%  атмосферани ифлослантиришга сабаб бўлмоқда. Ер юзининг  турли ҳудудларида  ўзига хос экологик муаммолар шаклланганлиги, буларнинг кўлами ва моҳияти жиҳатидан маҳаллий экологик муаммолар дейилади. Маҳаллий экологик муаммоларни  ўша жой  табиати, аҳолиси учун экологик, ижтимоий - иқтисодий ва маънавий жиҳатидан жиддийлиги аён.

Ер юзасининг намгарчилик ҳудудларида ботқоқликларининг қуритилиши, қурғоқчилик минтақаларида сунъий суғоришга ўтиш, сув омборларини барпо этиш, яйлов чорвачилигини ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналарини қурилишикаби жараёнлардаги айрим номуносибликлар, ҳамда инсоннинг баъзи палапартиш фаолияти маҳаллий экологик муаммоларни  негизи бўлиб  ҳисобланилади.

Сув омборларини  қурилиши суғориладиган ер майдонининг кенгайиши, арзон электр энергия ишлаб чиқариш, аҳоли  яшаш манзилларини  сув билан таъминлаш, сув йўлларидан фойдаланиш имкониятларини орттириш ва яхшилашда ҳамда дам олиш маконлари ташкил этишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Бироқ сув омборлари катта ҳудудда фойдаланиладиган ерларни ўз қарига тортади. Тўғондан қуйида дарё сув режимини  ўзгариши оқибатида  қайиридаги ўтлоқ ўрмонларнинг қуриши, қайир тупроқнингг маҳсулдорлиги пасайиши кузатилади. Шунингдек юқори кенгликларда қурилган сув омборлари атрофдаги ерларни ботқоқлашишига сабаб бўлмоқда, бу эса  қурғоқчил минтақаларида  бу жараён тупроқни шўрланишига олиб келади. Мутаҳасисларнинг  фикрича сув омборларининг  табиий муҳитга таъсири асосан 4 та геотехник тизим босқичида намоён бўлади: гидрометеоролигик, тупроқ-биологик, ландшафт ва ижтимоий - иқтисодий.

Чорвоқ сув омбори ишга туширилгандан сўнг  ўтган дастлабки  10 йил мобайнида атроф ҳудудида 1778 та турли катталикдаги жарлар пайдо бўлган, ўнга яқин сурилма ҳаракатлар кузатилинган, сув омборидан шимолда жойлашган минтақаларда  ер ости сувларининг  сатҳи кўтарилиши тупроқнинг ботқоқланишига сабаб бўлган. Сув омборининг жанубида, буғланиш кучли бўлганлиги сабабли  майдонларда  иккинчи даражали шўрланиш содир бўлган. Бу иккала ҳолат  ҳудуди иқтисодий ривожланишга  жиддий таъсир кўрсатмокда.

Ўзбекистонда, ҳусусан бутун Марказий Осиёда  суғорма деҳқончилик  ривожланиши оқибатида 1936-1989 йиллар мобайнида  168 та антропоген кўллар вужудга келган, улар 6344550 км2. Майдонни эгаллайди. Демак, ушбу кўлларнинг ҳам атроф-муҳитга таъсири бўлиши табиийдир. Мирзачўлнинг шимолий-ғарбида жойлашган Тузкон чўли  қадимда шўрхоқ ва қумли массадан иборат бўлиб  ер сув ости сатҳи 10-20 м чуқурликда бўлган. Кўлнинг пайдо бўлиши билан  ер ости сувларининг сатҳи 1-3  м кўтарилган ва кучли буғланиш туфайли сув ҳавзаси таъсиридаги  суғориладиган ерларда  тупроқлар шўрланишга учраб қишлоқ ҳўжалигида фойдаланишга  яроқсиз ҳолига келиб қолди.

Ўзбекистонда чўлга айланиш жараёнлари алоҳида ташвишли ҳолатдир. Бу фақатгина  чўл ҳудудларининг кенгайиб боришидагина эмас, балки биологик маҳсулдорлик даражасининг ўзгаришида ҳам намоён бўлади. Чўлга айланиб бориш маълум даражада ижтимоий–иқтисодий кескинликка чорвачилик маҳсулдорлигини пасайишига ва касаллик келиб чиқишини (ўсишига) сабаб бўлади.

Чўлга айланиб боришнинг асосий сабаби – сувдан нотўғри фойдаланиш ва маълум даражада – иқлим ўзгариши туфайли ҳудудларда сув режимини ўзгариши тушунилади. Орол бўйларида, Устюрт тизими, Қорақум, Қизилқум чўлларида, Тянь-Шань ва Помир тоғ ён бағирларида айниқса чўлга айланиш жараёнлари тез кетмоқда.

Экин майдонлари, ер ресурслари доимий равишда турли хилдаги эрозиялардан зарарланмоқда. Шу жумладан сув эрозияси– 2790 минг гектар  (суғориладиган –339 минг гектар), шамол эрозиясига– 20478 минг гектар  (суғориладиган–2262 минг гектар), бир вақтнинг ўзида ҳам сув, ҳам шамол эрозиясидан 2005 минг гектар (суғориладиган–341 минг гектарда) зарарланган.

Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Андижон вилоятларида энг кўп даражадаги сув эрозиясидан зарарланган, бу ҳудудларда 50-60% қишлоқ хўжалик майдонлари эрозияга дучор бўлган. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси турадиган жойларида 20% дан ортиқ ҳудудлари кучли сув босган.

Туркманистондаги Қорақум канали Амударёдан ҳар йили 10 км3. атрофида сув олади. Канал ишга тушгандан буён ўтган 40 йил мобайнида  чўл ҳудудлари табиатида кучли ўзгаришлар рўй берди, ҳатто-ки кўплаб янги табиий географик мажмуалар ҳосил бўлишига сабаб бўлди. Агар канал узунлиги 1100 км. ортиқлиги, ён атрофига  таъсири 1-30  км. эканлиги юзасидан тахлил қиладиган бўлсак, канал нафақат  ижобий, балки минтақа учун  келтираётган жиддий экологик ижтимоий-иқтисодий салбий таъсирларини пайқаш мумкин.

Қизилқумнинг айрим ҳудудларида қоракўл қўйларини тартибсиз боқиш, буталарни кесилиши, геологик қидирув ишларни  ва қурилишлар олиб борилиши  туфайли экологик вазиятлар кескинлашмоқда. Чўл қум тупроқнинг зичлиги ва қовушоқлиги кучсиз  бўлганлигидан  тезда ҳаракатчан ҳолатга келади.

Чирчиқ, Охонгарон, Сурхондарё ва Қашқадарёнинг лёсс билан қопланган юқори террасасида  суғоришда ишлатиладиган сувларни  дала чеккасига чиқариш орқали  жар эрозиясига сабаб бўлмоқда. Бу эса иқтисодий зарарга олиб келади. Маҳаллий экологик муаммолар яна  йирик саноат объектлари иссиқлик электр станциялари, тоғ металлургия комбинатлари, қазилма конлар, ёқилғи энергетика  мажмуалари ва ҳоказолар туфайли ҳам юзага келмокда.

Табиий ва антропогенифлосланиш

                   Сув, замин, куёш ва ҳаво ҳаёт манбаидир. Ҳавонинг ифлосланиши одам ва ҳайвон организмига ўсимликлар ва бошқа тирик мавжудодларга салбий таъсир қилади. Шунинг учун ҳам Абу Али Ибн Сино “агар ҳавода чанг бўлмаганда эди,  одамлар минг йил яшардилар” деб бежиз айтмаган. Шуни таъкидлашимиз лозим-киинсонни яшаши учун энг асосий нарса ҳаводир. Одам озуқа емасдан беш ҳафтагача яшаши мумкин сувсиз беш кунга чидаши мумкин.  Ҳавосиз эса кўпи билан беш минутга чидайди. Аммо одамнинг меъёрида яшаши учун ҳавонинг ўзигина етарли бўлмай. у яна маълум тартибда  бўлиши яъни тоза ҳолатда сақланиши ҳам зарурдир.

                   Тоза ҳаво деганда биз нимани тушунамиз?

                   Ҳаммамизга маълумки дунёдаги барча мавжудод ҳаво билан тирик. Ҳаво инсон учун сув ва куёшдек мўътабар ва азиз! Она сайёрамизда ҳаётнинг мавжудлиги ва  ер атмосферасида яшаши учун энг зарур омили бўлган кислороднинг  етарли миқдорда борлигидир. Биз ҳаводан нафас олганимизда кислород нафас йўллари орқали  организмимизга сингиб моддалар алмашинуви сингари  мураккаб ички биокимёвий  жараёнларда қатнашади. Одам бир кеча кундузда  ташқи муҳитдан 20 м3 ҳаво олади,   бир йилда эса 9 тн. га якин кислород керак бўлади.        

                   Маълумки одам ўпкаси орқали бир минутда  ўрта ҳисобда 12 литр ҳаво ўтказади. Бир кеча-кундузда эса 17 минг 290 литр ҳаво ўтади. Бу эса 23 кг ташкил этади. Демак одам ҳавони овқатга нисбатан 4-5 баробар кўп истеъмол қилади. Кишиларнинг қанчалик соғлом. носоғлом бўлиши  ҳаво иқлим ва яшаш тарзига боғлиқдир.

               Статистик маълумотларга қараганда ҳозирги кунда жаҳон мамлакатларида 320 млн.дан зиёд автомобил ҳаракатда. Автомобил моторидан ҳавога чиқадиган газлар таркибида эса 200 хил турдаги заҳарли кимёвий моддалар борлиги ўрганилган.

          Тирик мавжудодларни яшаш манбаи бўлган ҳавони муҳофаза  қилиш  ва уни соф ҳолида сақлаш фаннинг асосий мақсадидир.

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши.

                   Ҳаво-атмосфера, яъни Ернинг газсимон қобуғидаги газлар аралашмаси ҳисобланиб, баландлиги ўзгаришига қараб унинг таркиби ҳам ўзгариб боради. Атмосфера биосферада ҳаёт мавжудлигини таъминловчи  асосий манбаларидан биридир. Атмосфера барча мавжудодларни космик ҳаводан келаётган зарарли нурлардан ҳимоя қилади, сайёрамиз юзасидаги иссиқликни сақлайди. Агар ҳаво қобуғи бўлмаганда эди, ер юзаси  кундузи +100 градус ва кечқурун -100 градус ҳарорат кузатилган бўлар эди. Атмосферанинг юқори чегараси тахминан 2000 км. баландликдан ўтади. Атмосфера бир неча қатламлардан иборат бўлиб, унинг асосий массаси (90%)10-16 км. баландликгача бўлган қуйи тропосфера қисмида жойлашган. Тропосфера ҳар 100 метрга кўтарилганда ҳаво ҳарорати 0.6 градусга камаяди.    Об-ҳаво ва иқлим асосан тропосферадаги жараёнлар билан боғлиқ. Атмосферанинг шу қатламида булутлар ҳосил бўлади ва бўронлар юз беради. 40-50 км.гача баландликда стратосфера жойлашган ва унда ҳарорат пасайиб боради. Стротосферада 22-24 км орасида Ердаги тирик организмларни ҳимоя қиладиган, ультрабинафша нурларнинг катта қисмини ютувчи озон қатлами жойлашган. Озон гази йиғилганда юпқа, 2-4 мм қатламни ҳосил қилади, лекин ҳимоя аҳамияти жуда катта.

                   Стратосферадан кейин 50 км. дан юқоридаги мезосфера жойлашган ва унда ҳарорат пасайиб боради. 80 км.да ҳарорат - 70 градусни ташкил қилади. Ундан юқорида термосфера жойлашган, 500-600 км баландликда ҳаво ҳарорати +1600 градусга кўтарилади. 800-1600 км да экзосфера жойлашган у ерда ҳаво жуда сийракдир.

                   Бегона қўшимчаси бўлмаган атмосфера ҳавоси қуйидаги табиий қисмлардан иборат: азот - 78.09%, кислород - 20.94%, аргон - 0.93%, карбонат ангидрид - 0.03%. Бундан ташқари ҳавода доим 0.01-4% сув буғлари мавжуд ва чанг заррачалари мавжуд. Атмосферадаги ҳар бир газ ўзига хос физик ва кимёвий ҳусусиятларга эгадир.

                            Атмосферанинг доимий таркибида учрамайдиган моддаларнинг ҳавода тарқалиши салбий ҳолатларни туғдирувчи аралашмалардир. Муайян вақт оралиғида ўзининг физикаий  ва кимёвий хоссаларини сақлайдиган атмосферадаги аралашмалар бирламчи деб аталади, иккиламчи деб эса – бирламчи аралашмаларни  бошқа нарсага айланиши натижасида ҳосил бўладиган атмосферадаги аралашмалар  деб аташ қабул қилинган. Аҳоли соғлигига ва атроф-муҳитга  салбий таъсир қилувчи аралашмаларга ҳавони ифлослантирувчи моддалар деб аташади.

                   Турли аралашмалар мавжудлиги  натижасида атмосфера таркибининг  ўзгариши унинг ифлосланиши деб аташ қабул қилинган. Ҳавонинг ифлосланиши табиий ва антропоген  бўлади.

                   Атмосферани ифлослантирувчи чиқиндилар одатда икки қисмга бўлинади: газсимон ва қаттиқ моддалар, бундан  газли моддалар бутун чиқиндиларни 90% ни, қаттиқ моддалар эса 10% ни ташкил этади.

                   Инсониятга  қолаверса барча жонзотларга ҳаёт бағишловчи атмосфера ҳавосини ҳозир асосан икки манба: табиий ва сунъий йўллари билан ифлосланади. Атмосфера ҳавосини  ифлослантирувчи табиий йўлларига вулқонлар отилиши, тоғ жинсларининг емирилиши. ўрмонларга ўт кетиши ва чанг тўзонлар, космик чанглар ва бошқа табиий ифлосланиш манбаларидир.

Табиий манбалардан  атмосферага қўшилган турли моддалар маълумотига қараганда, ҳар йили ўртача 700 млн.т. дан 1.5 млрд. т.гача денгиз тузлари, 700 млн.т.га яқин тупроқ чанги. ўрмонлар ёниши натижасида 360 млн.т.гача турли аралашмалар атмосферага қўшилади. Уларнинг жами ўртача 2.3 млрд.т. аэрозолни (ҳавода муаллақ турувчи қаттиқ ёки суюқ заррачалар) ташкил қилади.

                   Сунъий ифлосланишлар асосан саноат корхоналари, автомобил, ҳаво, темир йўл, сув транспортлари чиқиндилари ва ажратмалари, шунингдек  турли хил ёқилғилар ишлатиш натижасида пайдо бўладиган зарарли моддаларнинг ҳаво ҳавзасига тушиши оқибатида содир бўлади. Инсон ҳаёт фаолияти билан табиатга  таъсир ўтказади. Транспорт воситаларини кундан-кунга кўпайиб бориши, ер бағрини, тоғу-тошларни ағдар-тўнкар қиладиган қудратли механизмларни яратилиши ва улардан кенг қўлламда  фойдаланиши саховатли  табиатга, шу жумладан, атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатади. Улкан саноат корхоналарини катта-катта биноларни, уй - жойларни иситишда ташкўмирнинг салмоғи ҳам баланд. Ҳозир ҳаётимизнинг ҳар хил жабҳаларида тошкўмир билан бир қаторда торф, нефт маҳсулотлари, газ. атом қувватлари ишлатилади.

                   Атмосферанинг кимёвий. физикавий, акустик(шовқин), иссиқлик, электромагнит ифлосланшлар шаҳарлар ва саноат районларида юқори даражага етган.

                   Атмосфера ҳавосини хавфли ифлосланишларидан бири радиоактив ифлосланишлардир. Бу ифлосланишнинг манбалари ядро қуролларининг синовлари, атом электро станциялардаги фалокатлар ҳисобланилади. Радиоактив моддалар рак ва бошқа  касалликларни ортишига сабаб бўлади.  шу билан бирга жонзотларга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

                   80-йилларнинг охирида Дунё бўйича йилига тахминан 600х109  т. саноат-маиший чиқиндилар атмосферага чиқарилган.Шаҳар ва саноат районларида кишилар ўртасида асаб юрак қон-томир, сурункали бронхит. нафас қисилиши, ўпка раки кенг тарқалган.  болалар касалликлари ортиши  кузатилади. Автомобилдан чиқувчи  қўрғошин айниқса инсон саломатлигига катта таъсир кўрсатади. Атмосфера ҳавосининг заҳарли газлари ўсимлик ва ҳайвонларга зарар етказмокда. Олтингугурт. фторли водородли,  хлорли,  қўрғошинли моддалар ўсимликнинг нобуд бўлишига, ҳосилнинг пасайишига  ва фотосинтезнинг интенсивлигининг пасайишига олиб келади.  Шу билан биргаликда ҳаводаги бу заҳарли газлар кислотали ёмғирларга сабаб бўлмокда. Айрим ҳудудлардаги ҳавонинг ҳаракатсиз туриб қолиш инверсия оқибатида кузатиладиган заҳарли туман – смоглар инсон соғлигига ўта салбий таъсир кўрсатади. Туман-смоглар  фотокимёвий смогларга айланиб, яъни транспорт ва саноат чиқинди газларининг қуёш нурлари таъсирида реакцияга киришиб хавфли бирикмаларни ҳосил қилиши тушунилади. Жумладан формальдегиднинг ва бошқа моддаларни ҳосил бўлиши.

       Тутунлар ёруғликни тўсиб қолишига сабаб бўлади. агар ҳавода 2 м3 қурум бўлсакундузги ёруғликни 90% камайтиради. Илмий манбаларда қайд қилинишича  қуёш радиациясининг кучи ҳавонинг ифлосланиши туфайли  Парижда 26-30%, Берлинда 60% камайиши мумкин экан. Ҳаводаги чанг заррачалари ультрабинафша нурларини ўзида тутиб қолиши оқибатида  уларни ерга тушишини  камайтиради. Чангли чиқиндилар ҳавода туриб қолиши аэродисперсс тизимини келтириб чиқаради. Аэродисперсс тизими ҳаводаги чанг заррачаларининг ёйилган ҳолатидир.

                   Чангсимон моддалар ҳавода ёйилган сочилган ҳолатда айрим ҳусусиятларини касб этади: а) энг майда чанг заррачалари атмосфера ҳавосида муаллақ туриб қолади: б) чанг зарраларини ҳавода ёйилиши  кучайиши билан уларнинг солиштирма юзаси ва сатҳ кучлари  ортади: в) энг майда чанг заррачалари бир-бирига ёпишиб. йирик заррачаларни ҳосил қилади: г) заррачалар ўз сатҳларига ташқи муҳитдан  ионларни, молекулаларни, сув буғларинисингдириб, уларни жамланишига сабаб бўлади: д) бундай заррачалардан ҳар хил белгили  зарядлар пайдо бўлади: е) аэродисперс тизим ёруғликни кучли тарқалишига сабаб бўлади..

Заррачалар катта-кичиклигига  қараб икки ҳусусиятга эга  бўлади: а) муаллақ осилиб туриш ва тез чўкиш ҳусусиятига эга бўлганлар: б) нафас йўлларига кириш ҳусусиятига эга бўлганлар. Масалан,  заррачалар диаметри 10-100 мкм га тенг бўлса улар узоқ вақт мобайнида осилиб  тура олмайди, улар тез чўкадилар. Заррачалар диаметри 10-0.1 мкм гача бўлса инсон саломатлигига  анча хавф туғдиради. Улар ҳавода анча туриб қолади. нафас йўллари орқали ўпка алвеоларига тушади. унинг чуқур жойларига етиб боради ва ўзининг зарарли таъсирини кўрсатади. 

                   Саноати ривожланган катта  шаҳарлар ва саноат марказларининг  атмосфера ҳавосидаги чанг, тутун, қурум ва туманлар  баъзи вақтларда қуёш нурларини тўсиб ер юзига ультрабинафша нурларини ўтказмай қўядилар.

                   Ультрабинафша нурларнинг ер юзига  етарли даражада етиб келмаслиги ўз навбатида турли касалликларга айниқса болаларда рахит касалини  келтириб чиқаради.

            Катта шаҳарлардаги атмосфера ҳавоси таркибидаги  чанг миқдори ҳар хил бўлиши шаҳарни ободонлаштиришда, дарахтлар ва ўрмонларнинг бўлишига. саноат корхоналарнинг катта-кичиклигига ҳамда уларни шаҳар ҳудудида жойлашишига боғлиқдир.

                   Ф.Ф.Эрисман номидаги илмий-тадқиқот институти берган маълумотга қараганда. ҳаводаги йиллик ўртача чанг миқдори далаларда 1 м3 ҳавода 0.01 мг, турар жойларда 0.12 мг, шаҳар марказида 0.13 мг, саноат корхоналари жойлашган жойларда 0.15 мг га тенг бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасида  атмосфера ҳавосининг ифлосланиши асосий экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлар ва саноат марказларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши асосий муаммолардан бири ҳисобланилади.

                    Статистик маълумотларни таҳлили шуни кўрсатадики. 1999 йилда атмосферага чиқарилган чиқиндиларнинг умумий ҳажми 2296900 тоннани ташкил этади, ундан 776900тн. ёки 34% чиқинди турғун манбаларга тўғри келади. 1999-2004 йиллар мобайнида. Атмосферага чиқаётган чиқиндиларнинг умумий ҳажми 14.8% га ёки 1957400 тн. га қисқарган. Бу асосан саноат ва энергетиканинг секторларида баъзи қисқаришлар, реконструкция ва қайта шаклланиш ўтказилиши ҳамда ҳаво муҳофазаси бўйича тадбирлар бажарилиши билан изоҳланилади.

                   Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи саноат объектлари Тошкент 42.7%, Қашқадарё 14.6%, Бухоро 10.9%, Навоий 8.1%, Фарғона 6.8% вилоятларида жамланган. Саноат салоҳияти энергетика, қора ва рангли металлургия, кимё ва нефт ,  кимё саноати, газ саноати,  нефтни қайта ишлаш заводлари, цемент ва бошқа қурилиш материаллариишлаб чиқарувчи корхоналар объетларидан иборат.

                   Энергетика йилига 12.033 млн.кВт. дан кўпроқ белгиланган қувватдан 60 млрд. кВт. соатгача электр энергия ишлаб чиқаришга эга 37 та иссиқлик ва гидравлик электр станцияларини ўз ичига олади.

                   Давлат статистик маълумотларга кўра, йилга ИЭС ва ИЭМ дан 200 минг тоннадан ортиқ ифлослантирувчи моддалар атмосферага чиқарилади. Асосий ифлослантирувчи моддалар қаттиқ моддалар, олтингугурт диоксиди, азот оксидлари, углерод оксиди, ваннадий  беш оксиди ва бензапиренҳисобланилади. Шу қаторда, ИЭС ва ИЭМ лар томонидан, энг кўп миқдорида яъни, тармоқ бўйича – 57.6% ни, республика бўйича эса – 44.16% ни ташкил этувчи, 121.38 минг тонна олтингугурт диоксиди ташкил этади. Углерод оксиди 2003 йилда 240 минг тоннани 2004 йилда 2964.0 минг тоннани ташкил этди.

                   Нефт ва газ саноати  оғир  саноатнинг улкан тармоқларидан бири бўлиб, республика энергетикасининг бирламчи ёқилғи ресурслари билан 93% га таъминлайди. Атмосферани сезиларли  даражада ифлослантириш нефтни қайта ишлаш  заводлари зиммасига тўғри келади.

                   Чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий миқдоридан тармоқ корхоналари зиммасига  96.9 минг тоннаси ёки 51% углеводородларга тўғри келади. Умуман  республика бўйича  атмосферага чиқадиган углеводородлар  миқдори 73% дан  ортиқни ташкил қилади. Бошқа ифлослантирувчи моддалардан олтингугурт диоксиди 25%, углерод оксиди 14%, азот оксиди 6%,  олингугурт водород 0.3%, қоракуя қаттиқ зарралари  0.2 % ташкил этади.

 

                   Металлургия саноати ташламаларининг умумий миқдори 15% ташкил этади. 2004 йилда атмосферага ифлослантирувчи моддаларни  чиқариш ҳажми 106.2 минг тоннани ташкил этган. Бунда асосан олтингугурт диоксиди 26%  стационал манбалар чиқарган чиқиндилар 12% ташкил қилади.

                   Кимё саноати  манбалардан чиқадиган ифлослантирувчи моддалар 3% ни ташкил этади буларга фенол, фторли водород, азот диоксиди, аммияк киради.

Транспортларни таъсири. Республикамизда транспорт воситалариасосоий ифлослантирувчи моддаларни  атмосферага ташлайдиган манба ҳисобланилади, яъни 67% ёки 1310.9 минг тоннани ташкил этади. Тошкент, Самарқанд, Бухоро. Фарғона шаҳарлари транспорт билан ифлосланиши 80% ташкил этади.

                   Тожикистон алюминий заводи фаолият юритиш оқибатида Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун ва Денов туманларида кескин экологик вазият сақланиб келмоқда. Ҳавога фторли водородни кўп ташланиши инсонларга, ўсимликлар ва ҳайвонларга салбий таъсир этган. Аҳолининг нафас олиш органларини, ошқозон, эндокрин тизими, қон ва қон айланиш  органлари ва бошқа кўпгина касалликлар билан оғриш кўпайган,  шу билан бирга болаларда туғма анамалиялар (1.8) ортган. Ҳайвонларда тишлари тўкилиши, ўсимликларда ҳосилдорлик пасайиши, қуриб қолиши  кузатила бошланди.

                    Ўзбекистонда ингредиентлар бўйича 2004 йилда 2000 йилга нисбатан умумий ифлослантирувчи моддалар миқдори деярли бир хил кўрсатгичда тебранади. Углерод оксиди 50.9% га нисбатан 50.3%, углеводородлар- 15.2% га нисбатан 14.5%, олтингугурт оксиди – 16%, азот оксиди-8.5% га нисбатан 8.9%, қаттиқ моддалар- 6.6% га нисбатан 6.1% ва бошқалар 3.4% га нисбатан 3.6% ларга мувофиқ тарзда тўғри келади. Айни шу йиллар мобайнида стационар манбалар чиқиндиларнинг кўпроқ қисмини олтингугурт оксиди 41.2%, углеводородлар 21.9%, қаттиқ моддалар 16.5%, азот оксидлари 9.1% ташкил этади. Олтингугурт оксидининг, азот оксидлари ва қаттиқ моддаларнинг манбалари ҳудудий қозонхоналар ва иссиқлик электр станцияларидир. Металлургия ишлаб чиқарувчи саноат манбаларидан олтингугурт диоксиди, фторли водород, газ ва нефт ишлаб чиқарувчи корхоналардан оғир металлар ва чанг чиқарилади. Кимёвий ишлаб чиқарувчи корхоналарда аммияк, фенол, формальдегид чиқарилади.  Шаҳарларнинг тоғ олди, тоғ оралиқ ботиқларида жойлашганлиги, иқлимнинг иссиқ ва қуруқлиги Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг нисбатан юқори бўлишига олиб келган. Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси айниқса аҳоли,  саноат ва транспорт  юқори даражада тўпланган Тошкент ва Фарғона иқтисодий районларида кучли ифлосланган.  Атмосферанинг ифлосланиши аҳолининг саломатлиги,  ўсимликларнинг ҳолати ва ҳосилдорлиги  бинолар, металл конструкциялар, тарихий обидалар ва бошқаларга салбий таьсир кўрсатади.   

                   Атмосфера ҳавосининг ифлослантирувчи  устивор чиқиндилар республикада асосан углерод оксиди 50%, олтингугурт оксидлари 15%, учувчи углеводородлар 15%, азот окисидлари 9% ва қаттиқ аралашмалар 7% ташкил қилади. Умуман олганда минтақа асосий ифлослантирувчи чиқиндилар бўйича  ўртача йиллик кўрсатгичи хавфли кўрсатгичлардан пастроқдир.

                   Атмосфера ҳавосининг сифат кўрсатгичлари бўйича республикамиз шаҳарларини, мутахассисларнинг фикрича. учта гуруҳга  ажратиш мумкин:

          Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юқори даражада бўлган шаҳарлар, буларга бир қатор заҳарли газларнинг энг юқори концентрацияси РЭМ дан 2-5 мартта кўп бўлади. Буларга Тошкент, саноат шаҳарлари: Олмалиқ  (формальдегид бўйича РЭМ 6 мартта, мис бўйича 5 мартта, қўрғошин РЭМ бўйича 2 мартта, маргумиш  ва фтор бўйича РЭМ 2-4 мартта кўп), Ангрен  (чанг ва азот оксидлари РЭМдан 3 мартта кўп), Охангарон ( азот оксидлари бўйича РЭМдан 11 мартта, қўрғошин бўйича РЭМ 3 мартта кўп), Чирчик (заҳарли газлар бўйича РЭМдан  6-10 мартта, цемент чанги РЭМ 6 мартта, вольфрам  бирикмаси РЭМ бўйича 5 мартта кўп, кобальт бирикмаси РЭМ дан 3 мартта  кўп.), Бекобод( чанг бўйича РЭМ дан 28 мартта, бензопирен РЭМдан 17 мартта, ваннадий 5 оксиди РЭМ дан 5 мартта кўп), Гулистон( минерал ва органик чанглар бўйича РЭМ дан 5-20 мартта кўп).

                   Атмосфера ҳавоси  ўртача ифлосланган шаҳарлар гуруҳи, уларда заҳарли газларнинг энг юқори  миқдори  РЭМ дан 1-2 мартта кўп бўлади, лекин айрим бирикмаларнинг миқдори бу кўрсатгичдан юқори бўлиши мумкин. Бу гуруҳга Фарғона вилоятидаги саноат шаҳарлари ва тоғ оралиғидаги бошқа шаҳарлар киради.

                   Атмосфера ҳавоси кам ифлосланган шаҳарларгуруҳи, бу гуруҳга  кўпроқ айрим аҳоли яшаш пунктлар, (Паркент, Бойсун, Дехқонобод) киради.

            Республикадаги саноат корхоналари томонидан атмосферага 150 дан ортиқ ифлословчи бирикмалар чиқаради. Асосийлари - олтингугурт қўш оксиди, углеводород ва қаттиқ бирикмалар. Атмосферага чиқадиган бирикмаларнинг 90% га яқини асосий экологик ”ифлос” ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Буҳоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларининг корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Саноат ишлаб чиқаришнинг атмосфера ҳавосига ифлослантиришдаги улуши қуйидагича: ёқилғи 40%, электро энергетика 34.1%, металлургия 16.5%, қурилиш индустрияси 3.8%,  кимё саноати 3% , коммунал ҳизмат 3.6% ни ташкил этади, бошқа корхоналар ҳиссаси 7.4% дан ошмайди.

      Республикамизда асосий саноат тармоқларида зарарли бирикмаларни ушлаб қолиш ва зарарсизлантириш талаб даражасида эмас. Корхоналарда чанг-газ тозалаш қурилмалари билан таъминланганлик 85% ни ташкил қилади ва уларнинг иш самарадорлиги 70.86% бўлиб, қурилмаларнинг 77% эскирган ва яхши ишламайди. Корхоналар учун ҳавони белгиланган миқдоридан ортиқча ифлосланиши ҳолларида тўлов ва жарималар белгиланилган.

       Саноат корхоналари атмосферани ифлослантиришини камайтириш учун:

          1. янги тозалаш қурилмаларини ишга тушириш ва самарадорлигини ошириш:

          2.  кам чиқиндили ва чиқиндисиз технологияларни жорий этиш:

          3. зарарли корхоналарни четга чиқариш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш зарурдир.

     Автотранспорт комплекси ҳавони ифлослантирувчи асосий манба ҳисобланилади ва атмосфера ифлосланишининг 70% га яқинини ташкил этади. Тошкент, Самарқанд, Буҳоро, Фарғона шаҳарларида ҳаво ифлосланишининг 80% дан ортиғи автотранспорт ҳиссасига тўғри келади.

     Транспортнинг асосий ифлослантирувчи бирикмалари ис гази, азот оксидлари, углеводородлар, бензапирен, альдегид ва қўрғошин ҳисобланилади. Транспорт бевосита ҳаёт муҳитини ифлослайди, инсонлар организмида қўрғошин ва бошқазаҳарли концероген бирикмаларни тўпланишига сабаб бўлади.

    Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш учун транспортда:

          -бензин таркибидаги қўрғошинга нисбатан стандарт талаблар кучайтириш. этил қўшилган бензиндан аста –секин бутунлай воз кечишни таъминлаш:

          -сиқилган газ ва дизел ёқилғилардан кўпроқ фойдаланиш:

          -транспорт ҳаракатини оптималлаштириш:

          -транспорт паркини  секин-аста янгилаш:

          -электр транспорти, метрони ривожлантириш:

          -яшил-ҳимоя зоналарини ташкил этиш ва бошқаларни амалга ошириш. 

       Ўзбекистонда атроф- муҳит ҳолатини ўрганишда , баҳолашда ва башорат қилиш тизими-мониторинг амалга оширади. Мониторинг турғун постлар ва кўчма лабораториялар ёрдамида ўтказилади. Ички Ишлар Вазирлиги автотранспортда экологик назорат ҳизматини амалга оширади.

      Ҳар йили Орол денгизининг қуриган тубидан кўтариладиган 15-75 млн.тонна чанг ва тузлар ҳам жуда катта майдонда ҳавонининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

      Ўзбекистонда озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича махсус миллий дастур ишлаб чиқилган  ва амалга оширилмоқда. Озонни парчаловчи бирикмалардан фойланалиш 1996 йилга нисабатан 80% камайган, зарарсиз бирикмаларга ўтиш амалга оширилмоқда.

                   Ўзбекистон ҳудудида ҳам  иқлим ўзгариши кузатилмоқда. Иссиқхона газининг чиқиши 1999 йили 160 млн. тоннани ташкил қилди ва бу жаҳон  бўйича 0.7% ни ташкил қилади..

                   Ҳаво ҳарорати 0.8-1.0 градусга ошган. Глобал исиш бундан кейин ҳам экстремал об-ҳаво ҳодисалари, мамлакатларда салбий оқибатларга олиб келади.

                    Ҳароратнинг ортиши натижасида  қуруқ субтропик ва мўътадил иқлим минтақалари ўртасида  чегара 150-200 км шимолга, баландлик иқлим зоналари 150-200м юқорига суради. Совуқсиз кунлар 8-15 кунга ортади. Карбонат ангидрид миқдорининг ортиши  кўпчилик қишлоқ хўжалик экинларини ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этади, аммо иқлимнинг ўзгариши туфайли  юқори ҳароратли кунларнинг ортиши ва намликнинг етишмаслиги шароитларида ҳосилни йўқотиш сабзоват экинларида 10-50%, пахта 9-15%, шоли 10-20%, полиз экинлари 10-30% ни ташкил этади.      

                   Иқлимнинг ўзагариши  Орол ва Оролбўйида қўшимча салбий  оқибатлар: сизот сув заҳирасининг камайиши, буғланишнинг ортиши, туз кўчишининг фаоллашиши, намлик ланшафтининг қисқариши, оқмас кўлларнинг минераллашининг ортиши, сув ҳавзаларининг ботқоқлашувига сабаб бўлади. Амударё ва Сирдарёлар оқимининг камайиши кутилмоқда. Бу Орол танглигини янада  кучайишига олиб келади..

                   Ўзбекистон 1993 йили БМТнинг иқлимни ўзгариши Конвенциясига қўшилиб,  ўз зиммасига жаҳон ҳажмидаги мажбуриятларни олди. 1998 йили ноябрда Киото баённомасини  имзолади ва 1999 йили 20 августда ратификация қилинди. Ушбу йўналишда республикада илмий тадқиқот ва тадбирий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳавони кузатиш бўйича мониторинг ташкил этилди.

Ишлаб чиқариш жараёнида ҳар қандай мосламаларни ўрнатишга қарамай ҳавонинг ифлослантириш содир бўлиши давом этмоқда, бу соҳада чиқиндисиз ёки кам чиқиндили технологияларни қўллаш юқори самара беради. Хом-ашёни мажмуали ишлатиш ва мавжуд технологияни такомиллаштириш йўли билан чиқиндисиз ишлаб чиқаришга эришилади. Бунинг натижасида атроф-муҳитга чикиндилар чиқмасликка эришилади. Бундай самарали ишлар Муборак газни қайта ишлаш корхоналарида, Бухоро нефтни қайта ишлаш корхоналарида, Шўртон газ-кимё мажмуасида, Талимаржон  ИЭСида бу технологиялар қўлланилмоқда.

                   Саноати  ривожланган ва таранспорт қатнови кучли бўлган шаҳарларда санитария-муҳофаза минтақаларида вужудга келиши айни муддао, сабаби саноат корхоналари одатда 500-1000, баъзан 5-7 км.  масофага қадар  атроф-муҳит ҳавосига кучли таъсир кўрсатади. Шуни эътиборга олиб мазкур минтақада яшил дарахтлар, бутазор ва гулзорлардан иборат бўлгани маъқул. Дарахтлар чангни ютади, турли кимёвий моддалардан тозалайди. 1гектар майдондаги ўрмон йилига 32 кг дан 63 кг гача чангни ютади.

Ўзбекистонда бошқа давлатлар қатори  атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган  «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун асосида амалга оширилади, бу қонун 1996 йил 27 декабрда тасдиқланган. Қонунга мувофиқ атмосферага салбий таъсири учун тўловлар белгиланган ва бошқа мажбуриятлар  юкланган.

       Атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш  корхоналарни қуришдан олдин,  лойиҳа босқичида ва корхоналардаги қурилмалар ишга туширилганда экологик экспертиза ўтказиши керак. Экологик экспертиза инсон саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. “Экологик экспертиза” тўғрисидаги қонун 2000 йилда қабул қилинган. Экологик экспертиза қабул қилингандан сўнг беш йил давомида Давлатэкоэкспертизаси тизимининг асосий кучлари АМТБ лойиҳалари орқали экологик кузатиш тизимини янада такомиллаштириш йўли билан атроф-муҳитга ўтказиладиган салбий таъсир оқибатларини олдини олиш, экспертиза сифатини ошириш ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг ўтказилиши назоратини кучайтириш ишларида самарадорлигини оширишга қаратилди.

       Ташламалар,  оқоваларни чиқариш, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва уларни жойлаштириш масалаларга эътибор кучайтирилиши натижасида Давлат экоэкспертизадан ўтказилган обьектлар умумий ҳажми таркибидаги экологик меъёрлар лойиҳаларнинг (ТСТУМ, ПДС, ОСТУМ) экспертизаси ҳажми ортди. Экологик экспертиза натижалари бўйича атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи баъзи обьектлар рўёбга чиқарилиши рад этилди:

-    Чимён-Чорвоқ рекреацион ҳудудида фармацевтика заводи қурилиши;

-  Чирчиқ  дарёси сувини муҳофаза қилиш ҳудудида 1800 тонна аммияк селитраси омборининг қурилиши;

-   Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти чегарасида Чирчиқ дарёси ҳавзасидан қум - шағал аралашмаси қазиб олиш.

     Охирги обьект бўйича Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри табиатни муҳофаза қилиш  қўмиталари раисларига:

    - ҳозирги кунда Чирчиқ дарёси гидрогеологик мувозанатига таъсир кўрсатиш манбалари унинг юқори оқимида жойлашган иншоотлар – Чорвоқ ГЭС, учта гидротармоқлар ҳамда оқимнинг катта қисми йўналтирилаётган суғориш каналлари эканлиги:

    - дарёнинг бундай кескин бошқарилуви оқибатида дарё бўйлаб пастга тоғ жинсларининг йирик бўлаклари деярли етиб келмаётганлиги, фақатгина ёмғир кўп ёққан ва қорлар эриган пайтда аралашган заррачалар миқдори кўпайиши;

    - қум-шағал аралашмасини қазиб олиш асосан дарё қирғоқларини кенгайтириш ёки унинг ўзанини чуқурлаштириш ҳисобига амалга оширилаётганлиги, бунинг натижасида Чирчиқ дарёсининг ўзани баъзи жойларда бир километргача кенгайиб кетганлиги, унинг баъзи қисмларида тошлоқ ерлар ёки қамиш босган ва ботқоқланган саёз кўллар ҳосил бўлган;

   - Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти чегараларида Чирчиқ оқимидан шағал тошлар ва қум қазиб олишни давом эттириш, ўзаннинг экологик ҳолатига олиб келиши;

   - қум-шағал аралашмаси қазиб олишда дарё ҳудудининг сув оқизиб  келадиган моддалардан ҳосил қатламлари йиллик ҳажми (заҳиралари) ҳисоблаб чиқилиши ва фақат мана шу заҳиралар доирасида ўзанда шағал-қум аралашмасини қазиб олиш мумкинлиги ва бу масалани маҳсус назоратга олиш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар берилган.

                   Келажакда давлат экологик экспертизаси самарадорлигини ошириш бўйича Давлат табиатқўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади;

- режалаштирилаётган фаолиятнинг ўз вақтида экологик баҳоланишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

- қабул қилинаётган қарорлар асослилигини таъминлашда экологик экспертиза ва атроф–муҳитга таъсирни баҳолашнинг сифати ва услубиятини такомиллаштириш;

- қонунчилик билан белгиланган тартибда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш тўғрисидаги Низомни тайёрлаш ва қабул қилиш;

- экологик меъёрлаштиришни мунтазам услубий таъминлаб бориш

Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари.

 

                   Инсоннинг ифлос ҳавода нафас олиши кўпгина кўнгилсиз оқибатларга олиб келади ва баъзида ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

       Атмосфера таркибидаги қўрғошин, олтингугурт гази, маргимуш, мис углерод оксидлари, фторли бирикмалар, азот оксид,  аммияк, углеводродлар ва бошқа газсимон ва суюқ моддалар миқдори РЭМ даражасидан ошиб  кетса бундай ҳаво тирик организмга  катта таъсир  кўрсатади. Чунончи олтингугурт оксиди ва бошқа бирикмалари ҳар м3 ҳавода 0.85 мг дан зиёд бўлса кўзнинг шиллиқ пардаси ва нафас олиш йўлларининг яллиғланиши, олтингугурт газининг РЭМ дан 0.05 мг.га ошиши оғир бронхит, гастрит, ларингит билан оғришга, нафас йўлларидаги олдиндан бор бўлган касалликларни қўзғайди, бош мия фаолиятини бажарадиган ишини ўзгартиради, гиповитаминлар. гипогликемия пайдо бўла бошлайди, болаларнинг ўсиши орқада қолиши юз беради, ўпкада янги элементларнинг вужудга келиши кузатилади.

                   Углерод оксидининг РЭМ дан 0.5 мг га ортиши гемоглабин ҳаракатини кучайтиради, тўқималарда кислороднинг етишмаслигига олиб келади, асаб ва юрак қон томир системаларининг бетартиб ҳаракатини келтириб чиқаради, артеросклерозни келиб чиқишига сабаб бўлади, бош айланиш, бош оғриши, кучли  яллиғланиш, юракнинг кучли уриши, уйқунинг бузилиши кузатилади.

                   Фтор, фторли  водород бирикмаларининг миқдори РЭМ 0.05 мг зиёд бўлса. тери ва кўзнинг шиллиқ пардаси кескин яллиғланиши, бурундан қон кетиши, тумов, йўталиш,атеросклероз кучайиши кузатилинади.

                   Азот оксиди миқдори РЭМ 0.06 мгдан ортса организмда ўпка ва нафас йўлларини кучли яллиғлантиради, уларда шамоллашни вужудга келишига шароит яратиб беради, қон босимини камайтиради.

                    Қўрғошин ва унинг бирикмалари РЭМ 0.0017 мг дан ортса  қоннинг таркибини ўзгартиради,мия суягига таъсир кўрсатади, мускулларнинг кучсизланишини кучайтиради, асаб тизимини бузади, бош миянинг шамоллаши, буйрак ва жигарнинг зарарланиши кузатилинади, болалар жисмоний ўсишдан секинлашади. Қурғошин таъсирида  организмда моддалар алмашинуви бузилади, болаларнинг ақлий жиҳатидан  орқада қолиши  кузатилинади ва мияда суринкали  касалланиш содир бўлади.

                     Атмосферадаги ифлосланиш нафақат инсонларга таъсир қилмасдан, ҳайвонот  дунёсига ҳам, ўсимликларга  таъсири кучлидир. Ўзбекистон гидрометрология марказининг берган маълумотига қараганда, Олмалиқ, Фарғона, Навоий ва Қўқон шаҳарлари атмосфера ҳавосининг зарарли моддалар билан ифлосланиши бўйича энг ифлос ҳаволи шаҳарларга киради. Ўзбекистонда доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ташланадиган чиқиндилар 1.3 млн тоннага етган. Жумладан, сульфат ангидрид 535,8 минг, углеводород 427 минг, азот оксиди 94.1 минг тонна ва қаттиқ заррачалар 317.4 минг.тоннани ташкил қилади.

Шу зарарли моддалар асоратидан касаллик бизда 1.5 баробар кўпайди, бронхиал астма 20% га ортган. Болаларда  организмининг юқимли касалликка қаршикурашиш кучи 25-37 % пасайиб кетганлиги кузатилинган.

                   Чирчиқшаҳрида қон касали 4.7 баробар,эндокрин безлари тизимикасаллиги 1.9 баробар,қон босиминингкасаллиги  4.5 баробар,юрак ишимия касалиги2.2 баробар ортганлиги маълумдир.

                   Фарғона шаҳрида нафас йўллари  касалликлари ошган.

                   Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё дараси  ҳудудида Тожикистондаги Мирзо Турсунзода шаҳрида жойлашган алюминий  заводининг ҳавога чиқараётган фторли бирикманинг  ёз ойларида ҳавода туриб қолиш меъёрдан 2.4 баробарига ортган. Чиқиндиларининг асорати туфайли бу ерларда болаларнинг касалга чалиниши 2.8 баробарига кўпайган нафас йўлларининг касалланиши 1.4  баробарига,  чақалоқлар туғилгач 1 ёшга етмай нобуд бўлиши 1.5 баробарига ошган, туғма  мажруҳлик 9 маротаба ортган, бу жуда хавфли кўрсатгичдир. Катталар орасида касалланиш 2.2 марттага ошган.

Таркибида фторли бирикмалар тутган моддалар  шунингдек республикадаги токзорларга,  мевали дарахтларга, пилланинг  маҳсулдорлигини пасайишига  салбий таъсир қилмоқда.

                   Республикамизда 1104 та саноат корхонаси бор. Улар ҳавога 1 млн.300 минг тоннадан  ортиқ заҳарли моддаларни чиқармоқдалар. Барча корхоналарнинг 68% гина тозалаш иншоатларига эга, 43% га газ-чанг ютгичлар ўрнатилган. Аммо уларнинг 22% самарали ишламаяпти. Қурилиш индустириясида аҳвол бундан ҳам ёмон. Уларга ўрнатилган газ-чангютгичлар 5% бузуқ ёки самара бермаяпти.

                   Республикада ишлаб чиқариш қолдиқларидан қониқарсиз фойдаланмокдалар. Масалан, Олмалиқ кимё заводи 42 млн.тоннадан ортиқ фосфогипс тўпланиб қолган. Самарқанд кимё заводида  ана шундай моддалар 25 млн.т.ни ташкил этади, Андижон гидролиз заводида 45 млн.т. гача, Янгийўл биокимё заводида  кўплаб чиқиндилар тўпланиб қолганлиги аниқланилган.

Атмосфера ҳавосини тозалаш услублари.

                   Атмосфера табиий усуллар билан ўз-ўзини тозалайди. Антропоген ифлосланишни эса технологик ва конструктив йўлларорқали  ҳал қилинади. Атмосфера ҳавосини ўз-ўзини тозалаш деганда  табиий жараёнлар таъсирида  аралашмаларни кетказиш натижасида атмосферанинг табиий таркибини қисман ёки тўлиқ тиклаш тушунилади. Булутли туман пайдо бўлганда  ва ёмғир ёғиш туфайли аралашмаларни атмосферадан кетказиш, ювиш, тушиш эса гравитацион кучлар ҳаракати туфайли кетказилади.

                   Атмосфера сифати деганда атмосфера  хоссаларининг жами бўлиб, у физикавий, кимёвий ва биологик  омилларнинг инсонлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёсига, шунингдек материаллар, конструкциялар ва атроф-муҳитга таъсир даражасини аниқлайди. Уни кўрсатгичларидан бири бу атмосферадаги аралашмаларнинг  рухсат этилган чегаравий жамламасидир ва рухсат этилган чегаравий чиқармалардир.

                   Атмосферадаги аралашманинг РЭЧЖ бу атмосферанинг энг юқори жамланиши у муайян вақтга нисбатан ўртача олинган бўлиб, у даврий ёки бутун ҳаёт давомида инсонга таъсир этганда ҳам унга зарар келтирмайди, шунингдек атроф-муҳитга ҳам зарарли таъсир қилмайди.

                  

 

                   РЭЧЧ эса  манба ёки  уларнинг мажмуидан чиқаётган зарарли чиқарилманинг миқдори ер атрофига, аҳоли  ҳаётига ва ўсимлик дунёси учун зарур бўлган сифат меъёридан ортиқ бўлмаслигини талаб этадиган илмий- техникавий мезондир. РЭЧЧнинг ўлчов бирлиги бу модда массасининг вақт бирлигидаги кўрсатгичи, яъни грамм соатда, тонна йилга ва ҳоказо олинади.

                   Чиқарилмаларни тозалаш жараёни манбалардан чиқаётган газ ҳаволи аралашмаларнинг ифлослантирувчи моддаларни ажратиб олиш ёки уларни зарарсизлантириш ҳолатига келтиришдан иборат. Газдан ажралиб чиққан  ёки зарарсизлантирилган  маҳсулотни  чиқитга чиқариш ёки ишлаб чиқаришга яна қайтариш мақсадида газни тозалаш услубига газни саноат йўли билан тозалаш  деб қабул қилинган.

Газ таркибидаги ифлослантирувчи моддалардан газни  тозалаш, шу туфайли аҳоли истиқомат қилувчи жойларда  ёки ишлаб чиқариш жойларида ёки ишлаб чиқариш хоналарнинг ҳавосидаги уларга, улар учун белгиланган, руҳсат этилган чегаравий жамланиш меъёрини  таъминлаш, газнинг санитария талабларига мос равишда тозалаш жарёнини ташкил этишдан иборат.

                   Атмосферага чиқарилган вентиляция технологик чиқарилмалардаги чангни тозалаш учун мўлжалланган мосламалар чангютгичлардир. Уларни иш тартибига кўра 4 гуруҳга ажратиш мумкин: гравитатцион, инертсимон, контактли ва электр.

                   Гравитатцион чангютгичда гравитатция йўли билан ёки оғирлик кучи туфайли чанг зарралари ҳавода ўрнашиб қолади.

                   Инертсимон чангютгичлар чангланган газсимон ёки ўз ҳаракат йўналишини ўзартирганда пайдо бўладиган инерция кучидан фойдаланиш тартибида ишлайди. Бундай мосламаларга турли тузилишдаги циклонлар марказдан қочма куч, ювиб туширувчи циклонлар, оқимли туридаги чангютгичлар киради.

                   Контактли чангютгичлар чангланган ҳавони қуруқ ёки нам ғовак материал  орқали ўтказиб чанг зарраларини тутиб қолади.

                   Электр чанг тутгичлар ҳаводаги заррраларни электр майдонидан ўтказиб ионлаштириш йўли билан ҳавони тозалайди

                   Чиқарилмаларнигаз аралашмаларидан тозалашда ифлослантирувчи моддаларни кимёвий, физикавий хусусиятларига ва уларнинг жамланишига қараб танланилади. Бу усулларга: адсорбция, абсорция ва батамом куйдириш киради.

                   Шунингдек, конденсатциялаш ва электрдан фойдаланиш усуллари ҳам мавжуд.

                   Адсорбция усули газ чиқарилмаларни қаттиқ сорбентлар ёрдамида ютиб юборишга асосланган. Тозаланётган оқим адсорбент қатламига ўтказилади. Бунда ифлос газ ва буғлар  адсорбент билан  боғланади ва  керак вақтда ундан ажратиб олиш мумкин бўлади..

                   Газсимон чиқарилмаларни абсорбсимон тозалаш усули суюқ реагентларёрдамида газлар ва буғларни сўриб олишга асосланган.

                   Газларни батамом куйдириш усули уларни ишлаб чиқаришга қайтариш услуби йўқлигида ёки мақсадга мувофиқ бўлмаганда қўлланилади.  Батамом куйдиришда 800-1000 градусда олиб борилади.

 

 

Марказий Осиёдаги сув заҳиралари ва улардан фойдаланиш

                   Сайёрамиздаги океан, денгиз, кўл, дарё, музлик, ботқоқлик ва 5 км чуқурликдаги бўлган ер ости сувлари гидросфера қобиғини ташкил этади.

                    Гидросфера –сайёрамиздаги Қуёш энергияси ва тортишиш кучи таъсирида барча эркин  сувларни бирлаштиради. У - биосферанинг бошқа қисмлари атмосфера ва литосферани  бир-бири билан туташтириб туради. Сув-Ердаги асосий ҳаётий жараён ҳисобланмиш фотосинтезда ягона кислород манбаидир.Ер юзида сув суюқ, қаттиқ ва газсимон ҳолатда мавжуд бўлиб, модда ва энергияни айланма ҳаракатида катта роль ўйнайди. У об-ҳаво ва иқлимни шакллантиришда катта аҳамиятга эга. Ердаги сувнинг кўп қисми денгиз, океанларда тўпланган.  Чучук сувларнинг қайта тикланиши табиатда сув айланиши орқали содир бўлади. Ер куррасининг кўпгина ҳудудларида  дарёлар асосан  электр манбаи ҳисобланилади. Чучук сувлардан инсон қишлоқ ҳўжалигида ва саноат эҳтиёжи учун фойдаланилади. Афсуски  инсоннинг ҳаёти фаолияти оқибатида  табиий сувлар ифлосланиб, уларнинг биосферик функцияси пасаймоқда. Сувнинг ифлосланиши бугунги кунда муҳим муаммо ҳисобланилади.

Океан ва денгиз сувлари ер юзасидаги сув микдорининг 94 % ни, ер ости сувлари 4 % ни, музликлардаги сувлар 1,65 % ни, кўл сувлари 0,026 % ни ва чучук дарё сувлари 0,0001 % нигина ташкил этади. Инсоният учун зарур бўлган чучук сувнинг микдори 84 миллион 827 минг км3 ни ташкил килади, бу бутун гидросферадаги умумий сув микдорининг 6 % ига тенг. Шу чучук сувнинг 60 млн. км3 кўлларга, 75 минг км3 тупроқдаги сувларга, фақат 1,2 минг км3 чучук дарё сувларига тўғри келади. Дунёдаги барча дарёлар бир йилда океанларга 45 минг км3 сув олиб келади. Қуёш нуринииг таъсирида ер юзасидан ҳар йили 520 минг км3 сув буғлари атмосферага кўтарилади ва тўйиниб, мўътадиллашиб 520 минг км3 сув ёмғир тариқасида яна ер юзасига қайтиб тушади.

      Ер куррасидаги сувнинг бетўхтов айланиши натижасида дунё океанларининг суви 3000 йилда, ер ости суви 5000 йилда, музликлар 8000

йилда, кўллар 7 йилдадарё сувлари 31 суткада, тупроқдаги намлик эса бир йилда бир мартта алмашиниб, янгиланиб туради. Сув - ер куррасида организмнинг яшаши учун зарур бўлган энг муҳим минерал ҳисобланиб, организмдаги бутун жараёнлар шу муҳитда содир бўлади. Бу сувнинг жуда муҳим бебаҳо табиий ресурс эканлигидан далолат беради. Сув ер юзидаги модда ва энергия айланишида қатнашади. Фотосинтез жараёнида йилига 4,5х1011 т. кислород ажратиб чиқаришда 2,25х1011т сувдан фойдаланилади. Сув айниқса организмларнинг яшаши учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Ер юзасидаги тирик организм сувсиз яшаши мумкин эмас. Ҳар қандай ҳайвон, ўсимлик ва кишиларнинг ҳужайра ва тўқималарида маълум микдорда сув бор. Ўсимлик ва ҳайвонлар организмида сувнинг микдорда 50% дан 98% гача бўлади. Гўшт таркибида сув 50 % бўлса, сутда 87%-89%, сабзавотда эса 80% - 95% га етади. Бодрингда 95 %, помидор ва сабзида 90 % сув бор. Сув айниқса киши организми учун зарур. Инсон вазнининг 70 %и сувдан иборат. Уч кунлик бола баданиниг 97% ини сув ташкил этади. Агар инсон баданидаги сувнинг 12 % и йўқолса, у ҳалок бўлади. Сув инсон баданида маълум миқдорда доимо бўлиши зарур. Инсон овқатсиз бир ойгача яшаши мумкин, лекинсувсиз бир неча кун яшайди, холос. Бундан ташқари сув организм учун терморегулятор вазифасини ҳам бажаради. Паст ҳароратда бир киши ўртача шахсий гигиенаси учун суткада 150-200 литр сув ишлатилади. Саноатда сувнинг ишлаб чиқаришдаги роли жуда катта. Масалан: 1 т ип-газлама ишлаб чиқариш учун 250 м3, 1 т никель эритиш учун 4000 м3, 1 т синтетик тола ишлаб чиқариш учун 250-500 м3 сув сарфланади. Сув қишлоқҳўжалиги учун ҳам жуда зарур; 1 т буғдой етиштириш учун 1500 л, 1 т жўхори етиштириш учун 3 млн. л, 1 т шоли етиштириш учун 20 млн. л, 1 гектар пахта учун 12-20 минг м3 сув сарфланади. Ер курраси бўйича ҳар бир кишига йилига ўртача 11 минг м3 дарё суви тўғри келади. Лекин мамлакатлар бўйича сув ресурслари нотекис жойлашган. Ҳиндистонда жон бошига йилига 3,4 - 3,1 минг м3 ни, Норвегияда - 108,8 минг м3 ни ташкил этади. К.С. Лосев маълумотларига кўра, Ер курраси бўйича саноатда, иссиқлик электро станцияларида йилига 670 км3 сув ишлатилади, бунинг 320 км3 иссиқлик электр станцияларига тўғри келади. Ҳозирги пайтда кўпгина саноат корхоналарида сувдан айланма фойдаланишга ўтилди, шунинг учун дарё, кўл, ер ости сувларини ишлатиш 50 %га қисқарди. Тошкент шаҳрида жон бошига суткада маиший хўжаликлар учун 300 литргача сув сарфланади, бунинг натижасида бир йилда 0,2 км3. дан кўп сув керак бўлади. Чирчиқ дарёси йиллик сув миқдорининг3% ни ташкил этади. Чирчиқ-Бўзсувнинг тоза суви аҳоли зич яшайдиган пунктлар, саноат корхоналари ва туманлардан ўтади. Ҳар куни унга 2,1 млн. м3 оқова сув ташланиб уни ифлосламоқда. Бўзсувни 250 дан ортиқ корхоналар, Чирчиқ дарёсини эса«Электрокимёсаноати» каби корхоналар ифлос қилмоқда. Дунёда ҳозирги пайтда 200 млн. гектар ерни суғориш учун йилига 2800 км3 сув дарёлардан ва ер остидан олинади. Бу дунёдаги дарёлар сувининг 7 % га тенг. Олинган 2800 км3 сувнинг 17 % и ёки 470 км3қайтарма суви кўринишда дарёларга ва ер ости сувига қўшилади, қолган 83 % и ёки 2330 км3 эса бутунлай сарфланиб кетади.

Сайёрамизда сувларнинг ифлосланиши натижасида ҳар йили 500 миллиондан ортиқ киши турли оғир касалликларга чалинади. Ер юзида сувларни радиоактив ифлосланиши ҳам катта хавф туғдирмоқда. Қирғизистондаги Майлисувда жойлашган радиоактив чиқиндилар ҳозирда Сирдарё сувларини ифлослантиришига хавф солмокда.

                    Ривожланган мамлакатларда шаҳарлар ва аҳоли пунктларида сув сарфи  жон бошига суткада 150 литрни. Россияда 250 литрни ташкил қилади.

                   Ўрта Осиёда дренаж - зовур, саноат ва маиший коммунал ифлос чиқинди сувларининг дарёларга қўшилиши туфайли Амударё ва Сирдарёда зарарли моддаларнинг, экин далаларидан чиққан зарарли кимёвий моддалар концентрациясининг микдори меъёрдагидан 1,8-3,0 мартта кўп. Ресурсларни ифлосланишдан сақлашда ва уни қайта тиклашда қуйидаги чора - тадбирларамалга оширилиши керак:

- дунёдаги барча мамлакатлар чучук сувнинг сифат меъёрларини, сувларда зарарли моддаларнинг меъёрдаги концентрациясини ишлаб чиқишлари ва жорий этилишига қатъий риоя қилиш зарур.

- сув ресурсларининг сифати пасайиб кетишдан сақлаш, ифлос оқова сувлар миқдорини камайтиришга эришиш. Саноатда сувдан фойдаланишнинг айланма системасига ўтиш зарур. Шунда чучук сув тежаб қолинади, ифлосланган сувнинг сув ҳавзаларига оқизилишига чек қўйилади, натижада дарё, кўл, сув омборлари, канал сувлари тоза сақланади;

- ифлос чиқинди сувлар миқдорини камайтириб, сув ресурсларининг тоза сақлашда режали равишда ҳар бир корхона қошида чиқинди сувларни тозаловчи иншоатлар қуриш ва тозалаш усулларини такомиллаштириб бориш лозим;

- сув ресурсларини тоза сақлашда саноат корхоналарида совитиш ишларини сув ёрдамида эмас, ҳаво ёрдамида амалга ошириш усулларини қўллаш зарур. Бунда чучук сувнинг 60-70 % тежалади;

- сув истъемол қилишнинг илғор фан-техника ютуқларига асосланган меъёрларини ишлаб чиқиш;

- ишлаб чиқариш корхоналарида «қуруқ» технологияни қўллаб, чучук сув ишлатмаслик. Macaлан: 1 т қоғоз тайёрлаш учун 250 т сув сарфланади, АҚШ, Англия, Франция ва Японияда қоғоз қуруқ ишлов бериш технологияси орқали олинади;

- сув ресурсларини тоза сақлаб, уларни муҳофаза қилишда чиқинди ифлос сувдан суғоришда фойдаланишга ўтиш зарур;

- сув ресурсларини ифлосланишдан сақлашда саноати ривожланган шаҳарларда иккита сув қувури тизмасига ўтиш керак. Биттасидан ичимлик сув, иккинчисидан  саноат ва коммунал хўжалик учун ишлатиладиган техник сув келиши керак. Масалан: Париж, Олмония шаҳарларида мавжуд. Ер куррасида чучук сувнинг географик жойлашуви бир хилда эмас, масалан: Европа ва Осиё мамлакатларида жаҳон аҳолисининг 70 % яшайди лекин чучук сув заҳираси 39% ташкил этади. Сувнинг бундай географик жойлашуви дунё аҳолисининг 50% и учун сув танқислигини  келтириб чиқаради. Шунинг учун сувга бўлган муносабатларни ўзгартириш керак, шундагина сувни узоқ вақтгача сақлаш мумкин бўлади.   Сув ҳавзаларни асраш давлат иши бўлиб, бунда жуда кўп ташкилотлар, вазирликлар, қўмиталар қатнашади. Очиқ сув ҳавзаларини асраш ва муҳофаза қилиш  биздаги давлат  сув қонунчилиги асосида  ўз ифодасини  топган.   Сувни ифлосликлари ичида энг хавфлиси  чидамлиги ва заҳарлиги билан ажралиб  турувчи  нефт маҳсулоти, оғир металлар,кислота ва ишқорлардир.Нефт маҳсулотлари 300 км масофагача тарқалади ва сув юзасида улкан доғлар ҳосил қилади натижада сувни ҳаво муҳитидан ажратиб, газ алмашинуви бузилади. Орол ва Оролбўйидаги  экологик муаммолар келиб чиқиши жаҳон жамоатчилигини ташвишга солмоқда. Орол танглиги энг йирик экологик ҳалокатлардан бири бўлиб, денгиз ҳавзасида яшовчи 35 миллиондан ортиқ киши, шу жумладан Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми ҳам унинг таъсири остида яшамоқда. Ўрта Осиёда суғориладиган ер майдонининг ортиб кетиши ва сувдан нотўғри фойдаланиш Орол денгизининг тақдирини ҳал қилиб қўйди. Сўнгги 40-45 йил ичида денгиз сатҳи 22 метрга пасайган ва сув ҳажми 1064 км кубдан 115 км кубга тушиб қолган, унинг ўрнига шўрҳоқ ва ҳаракатчан қумлар вужудга келди. 2004 йил охирида денгиз сатҳи 28.5 м мутлоқ баландликни ташкил этганлиги қайд қилинган. Бунинг оқибатида 45 минг км2 қисми қуриб қолган ва қуриқликка айланган. Денгиз шўрлиги ҳозирда 72 г/литрдан ошган. Денгиз минтақасида 174 тур ҳайвон турлари сони 38 тага қисқарган. Ҳар йили Оролнинг қуриган тубидан 15-75 миллион тн. гача туз ва чанг кўтарилиб, жуда катта ҳудудларда ҳаво ва тупроқнинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Оролбўйида табиий ва антропоген чўлланишнинг суръатлари ортиб бормоқда. Ичимлик сувлардаги туз миқдори 2-4 г/л ташкил қилади ва сув сарфи айрим  районларда 5 л дан ошмайди(нормада 200-300л). Аҳоли ўртасида касалланиш ва ўлим кўрсатгичлари юқори даражага етган.

                    Оролнинг қум ва чангларини шамол билан учишига қарши чоралардан сунъий ўрмонлар ташкил этиш 1981-йилдан бошлаб денгизнинг қуриган  қисмида дарахтлар ва буталар оқ ва қора саксовуллар, қандим, черкез ва бошқа ўсимликлар ўстириш бошланди ва ҳар йили 25 минг га ўрмон ташкил этилмоқда.Денгизнинг янги очилиб қолган ерлари туз билан қопланганлиги  учун ўсимлик билан қоплатиш мумкин бўлмай қолди. Орол ва Оролбўйи муаммоларини ҳал этишда Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкорлигида иш олиб борилмоқда БМТ, Жаҳон Банки ва турли нодавлат ташкилотлар бу аср муаммосини  ижобий ҳал этишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

 

Сувдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмлари

 

                   Инсоннинг ҳўжалик фаолиятида сув манбалари арзон транспорт ва энергия воситаси, суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришнинг асоси, саноат корхоналарини тўғри жойлаштиришни белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади. Муайян ҳудуддаги юза ва ер остидаги сув заҳиралари сув бойликлари дейилади. Ер усти ва ер ости сувнинг миқдори ва сифатини сақлашга қаратилган тадбирлар сув ресурсларининг   муҳофаза қилинишидир.

                   Инсонларнинг сувга бўлган эҳтиёжи тобора ўсиб бормокда. Сувларни саноат ва маиший чиқиндилар билан ифлосланиши ҳам сув етишмаслиги асосий сабабларидан биридир. Сувнинг ифлосланиши деганда унинг таркибида  сифатини  камайтирувчи бегона бирикмаларнинг мавжудлиги тушунилади. Қайта фойдаланиш учун ифлосланган ҳар бир м3 саноат ва маиший оқоваларга 10 м3ҳажмдаги тоза сувни аралаштириш лозим бўлади.

                   Сувларни ифлослантирувчи асосий манбаларга саноат ва маиший хўжаликдан чиқадиган оқовасувлар, қазилма бойликларни ишлаб чиқаришдаги оқовалар, нефтни қайта ишлаш корхоналарда ишлатиладиган чиқинди сувлар: транспортнинг ташлама сувлари; шаҳарлардан, ҳамда кимёвий воситалар ишлатиладиган далалардан оқиб чиққан сувлар; касалхоналар ва чорвачилик комплексларидан оқиб чиқаётган тозаланмаган сувлар ва бошқалар киради.

                             Ривожланган мамлакатларда шаҳарлар ва аҳоли пунктларида сув сарфи  жон бошига суткада 150 литрни. Россияда 250 литрни ташкил қилади.

                   Сувдан икки турда фойдаланилади, умумий ва махсус тарзда фойдаланилади. Сув ҳолатига таъсир этувчи  иншоат ва техникавий қурилмаларни ишлатмасдан фойдаланиш умумий, иншоат  ёки техникавий   қурилмаларни ишлатиш маҳсус фойдаланиш дейилади.

                   Оқова сувларни тозалаш.Табиат ўзининг таркибий қисми бўлган сувни ўзи тозалайди, аммо бу жараён эволюцион тарзда бўлиб, у жуда секин амалга ошади. Ҳозирда шу даражада ифлосланиш кўпки сув ўз-ўзини тозалашга қурби етмай қолди, шунинг учун  фойдаланган сувларни махсус йўллар билан тозалаш керак бўлади. Инсонлар маиший  ва ишлаб чиқариш фаолиятида фойдалангандан кейинги сувлар оқова сувлар дейилади.

                   Сувнинг сифати деганда бу сувдан бирор турида фойдаланишда унинг яроқлигини аниқлаш учун  сув таркиби ва хусусиятларини ўрганиш тушинилади.

                    Оқова сувларда сифат кўрсатгичлари: муаллақ моддалар ҳосил бўлишига қараб минерал ва органик бўлиши мумкин.Уни таркибида қум лой ва ҳоказо заррачалардан иборат азот бирикмалари ва бошқа органик моддалар, парчаланиш маҳсулотлари бўлиши мумкин. Оқова сувларда бўладиган моддалар рўйхати ва  уларнинг меъёрий-техникавий ҳужжатларда белгиланган жамланиш оқова сувларнинг  таркиб меъёрлари дейилади. Оқова сувлардаги муайян моддаларни бузиб юбориш ёки уларни чиқариб юбориш мақсадида ишлов бериш оқова сувларни тозалаш дейилади. Кимё саноати корхоналаридан чиқадиган оқова сувлари сув ҳавзаларидаги жониворларни қириб юборади, айниқса қоғоз-целлюлёза  ишлаб чиқариш комбинатларидан чиқадиган чиқинди сувлари ўта заҳарлилиги билан ажралиб туради.

                   Оқова сувларни тозалашда махсус воситалар ва услублардан фойдаланилади. Сувдаги муаллақ чўкиндиларни чўкиши учун қилинган гидротехник иншоат тиндиргичдир. Улар доира ёки  тўғри бурчак шаклдаги қудуқлардан иборат. Тозаловчи иншоатлар ишлаш таркиби бўйича механик, физик–кимёвий,электро–кимёвий, биологик ва комплекс услублар қўлланилади. Механик усулда сувларни минерал ва органик моддалардан тозаланилади. Кимёвий усулда оқова сувларга турли кимёвий бирикмалар қўшиб зарарли моддалар билан реакцияга киритилиб тозаланади. Кимёвий тозалаш корхоналарида сувни такрор ишлатиш мақсадида, ҳамда оқоваларни сув ҳавзаларига ёки канализация тармоғига ташланишдан олдин ўтказилади. Биологик тозалаш услуби қўлланилганда, органик ифлословчи, бактерия ва микроорганизмлар ёрдамида минерализация қилинади. Сувдаги 1300 дан ортиқ зарарли бирикмаларнинг АДК лари ва корхоналр учун оқоваларни ташлашнинг йўл қўйилган чегаралари белгиланган.Корхоналар сувларнинг белгиланган майдонлари, биологик ҳовуз ва аэротенкларда амалга оширилади.      Шундан сўнг сув хлор ёрдамида дезинфекция қилинади ва унда ҳамма бактерияларнобуд бўлади. Ер юзи аҳолисини сифатли сув билан таьминлашда ер ости сувларнинг аҳамияти каттадир. Турли мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ер ости сувлари артизан сувлари ва минерал сувлар катта миқдорда ичимлик учун ишлатилинади.

                    Минерал сувлар лимитдан ортиқча ишлатганлиги ва оқоваларини ташлашнинг меъёридан оширилганлиги учун жарима ва бошқа тўловлар тўлайдилар.

Ер ости сувлари. Ер ости сувлари, ер усти сувлари ва ёғингарчилик оқибатидаги намликларнинг ер қаватидан фильтрланиши натижасида унинг пастки, сув ўтмас қаватларида тўпланади ва ер ости сув ҳавзаларини пайдо қилади. Сувнинг ер остида йиғилиши, сув ҳавзаларининг пайдо бўлиши, унинг ҳаракати тоғ жинсларининг тузилишига жуда боғлиқдир. Ер ости тоғ жинслари сувга нисбатан икки хил бўлади: сув ўтказувчи ва сув ўтказмовчи жинслар.

                   Сув ўтказувчи жинсларга қум, шағал ва оҳақтошлар киради. Сув ўтказмас қаватлар мустаҳкам, қаттиқ гранитдан, қум қаватдан, оҳақтошлардан ёки лой қаватидан иборатдир. Сув ўтказувчи ва ўтказмовчи гипс қаватлар кўпинча галма-гал жойлашган бўлиб, улар орасида сув ҳаракати мавжуддир. Ер ости сувлар ҳар хил чуқурликда жойлашган, оралиқ тафовути 1,5 м дан 16 км гача етиши мумкин, улар босимли ва босимсиз бўлади. Анчагина чуқурликда жойлашган босимли сувлар артезиан сувлар  номи билан юритилади. XII – асрда Франциянинг Арт вилояти аҳолиси ер остида жойлашган чуқур ер қатламлари оралиғидаги сувдан фойдаланган ва бу сув шу вақтгача мазкур вилоятноми билан чуқур артезан суви деб аталади.

                   Келажакда ер ости сувларидан кенг қўламда фойдаланиш кўзда тутилмокда. МДҲер ости сувларига жуда бой,масалан, Туркманистон ва Қозоғистон сувлари  жуда кўп миқдорда ер остида тўпланган. Ҳорижий мамлакатлар ҳам ер ости сувларидан  кенг кўлламда фойдаланадилар. Масалан,Японияда йилига 750 млн. тонна сув кишилар эҳтиёжи учун сарфланади, шундан 13300 млн. тоннаси  ер ости сувларига тўғри келади.

                   Гурунт сувлари.  Ер юзига энг яқин жойлашган ер ости  сувини ўтказмас қаватида  тўпланган сувлар гурунт сувлар дейилади, улар  фильтрланиш натижасида  пайдо бўлади, бундай сувларда босим бўлмайди.

                   Бундай сув ташувчи қаватнинг юқори томони сув ўтказмас жинслар билан қопланган бўлади. Атмосфера сувларининг маълум майдонда фильтирланиши ер ости сувини тўплашига олиб келади, бу майдонни сув билан таъминлаш минтақаси деб аталади. Ер рельефи паст бўлган жойларда ер ости қаватидаги сувлар ер юзига булоқ бўлиб чиқиши мумкин.

                   Сув ташувчи қаватларнинг томи сув ўтказмас жинслардан иборат бўлса, паст жойларда, дарёлар оқадиган водийларда сув босим билан ер тагидан отилиб чиқади. Бундай чашмалар юқорига кўтарилувчи  чашмалар дейилади.

                    Гурунт сувлари қудуқлар ёрдамида ҳам олинади, уларнинг миқдори доим бир хилда бўлмайди, у атмосферадан ёғиладиган  ёғингрчиликка боғлиқ. Гурунт сувларига иқлим, ер жинсларининг кимёвий таркиби ва  бошқа омиллар таъсир килади. Гурунт сувларини муҳофаза қилиш учун уни оқим йўлини аниқлаш  керак.

                   Тепа ер ости сувлари. Айрим ҳолларда гурунт ер ости сувларининг тепасида  ер остида тўпланиб қолган сувларни ҳам учратиш мумкин. Тепа ер ости сувлари ер юзасига яқин бўлганидан улар тез-тез микроорганизмлар, тузлар, заҳарли кимёвий моддалар, минерал ўғитлар билан ифлосланиб туради, бундай сувлар ичимлик  сувлари сифатида тавсия этилмайди. Уларни зарарсиз ҳолига келтирибгина ичиш мумкин.

                   Артизан сувлари. Чукур ер ости қатламларида тўпланадиган юқори босимли, бу сувлар сувга чидамли биринчи, иккинчи ёки кўп қаватли жинсларнинг тагига жойлашган бўлиб, қатламлар орасида ётади.  Сув ташувчи қатламлар ифлосланишдан анча ҳимояланган бўлади. Артизан қатламлараро сув анча узоқ масофада (бир неча 100 км) ер юзасига чиқиб, ёғинлардан ёки юза сув ҳавзаларидан озиқланади.

                   Босимли артизан сувлар ҳаракати  гравитацион кучлар ва бир неча атмосфера босими таъсирида сувнинг қайишқоқлик хусусияти туфайли ҳаракатга келади.

                   Сув ўтказмайдиган сув йўллари ва унинг томи оралиғида қисилиб ётган сув доим босим остида бўлади, ерни бурғалаб ковлаш билан  сув ер юзасига отилиб чиқади, баъзи ҳолларда  ер тагидан чашма сингари ўзи отилиб чиқади.

 Ер ости сувларида 70 га якин кимёвий элементлар топилган.  Булардан фтор, мис, рух, темир, фосфор, кальций, магний, хром, қўрғошин ва бошқалар.

Очик юза сув манаблари. Юза сувларга дарё, кўл, денгиз, каналлар, ариқлар киради. Улар  таркиби тез ўзгарувчанлиги, унда минерал тузларнинг камлиги, осиғлик моддаларнинг кўплиги, микроблар билан ифлосланиши даражаси юқорилиги, сув микдорининг фаслга қараб ва метерелогик шароитга қараб кўпайиб-камайиб туриши билан ажралади.

                   Муз қопламлари, ёғингарчилик, сел ва бошқа табиий ҳодисалар сувнинг кўрсатгичига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Очик сув ҳавзалари антропоген таъсири да  ифлосланади.

                   Дарёлар. Улар энг асосий очиқ сув ҳавзалари бўлиб кенг кўлламда маълум ишланишдан сўнг аҳолии эҳтёжи учун  ишлатилинади.

                   Очиқ сув ҳавзалрининг бузилиши саноат корхоналарининг  оқова сувларини  оқизишлари натижасида ифлосланмоқда. Ўрта Осиё республикасида дарёлар тоғлардан озиқланади  шунинг учун уларнинг сувлари тиниқ, тоза, мазали ва чучукдир, ҳарорати 12-14 0С ошмайди, лекин сув оқими 500-600 км  га етганда, айниқса Амударё сувлари лойқаланиб ўз таркибида кўп миқдорда осиғлик заррачалар, қум, лой, хас-чўплар тутади, уларнинг минерал таркиби, органик моддалр микдори, микробларнинг сони ортади. 1 литр сувда 6500-13000 мг осиғлик заррачалар бўлиши мумкин.

                    Дарёларнинг сувга бойлиги  бир хил эмас масалан, Амударёнинг бир дақиқадаги  оқими -1500 м3 га, Сирдарёники эса 540м3 ни ташкил қилади.

                   Кўллар. Очиқ сув ҳавзалри бўлиб, улар сувнинг ҳажми, катта-кичиклиги, чуқурлиги жиҳатидан бир-биридан фарқланади. Уларнинг сувлари асосан чучук бўлади. Улар дарёларни қуйилишидан пайдо бўлади.

                   Сунъий сув омборлари. Кейинги 30-40 йилларда катта дарё сувлари ёрдамида электр қуввати олиш учун  бир неча сув омборлари қурилди. Масалан, Ўзбекистон дарёларида кўплаб сув омборлари қурилди ва улардаги сув ҳажми 10 млрд м3 ни ташкил қилади. Улар туфайли Амударё сувлари  анча жиловланди.

   Сув омборларининг сувлари ўзига хослиги  улар минералашиб боради яъни туз микдори ортиб боради. Бунга сабаб  сувни буғланиши, яна бир хусусияти  уларнинг кўкариб кетиши.

                   Каналлар.Кам сувли минтақаларга каналлар қазиб сув олиб борилади. Улардаги сув ҳаракати  секундига 20-40 м3 ни такил этади,лекин ўз-ўзини тозалаш сусит кетадиақт ўтиши билан кўкариб кетади. Каналалар суғориш учун фойдаланилади.

Сув ва инсон саломатлиги.

                   Аҳолини сув билан таъминлашда гигиена талабларига жавоб берадиган тоза ичимлик сув билан таъминлаш унинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг асосий  омилларидан ҳисобланилади. Сув билан таъминлашда  уни сув орқали тарқаладиган юқумли касалликларидан асраш ва сувнинг  кимёвий таркибини ўзгаришидан келиб чиқадиган заҳарланишларни олдини олиш кўзда тутилади. Сувнинг сифати ва таркибининг бузилиши, уларнинг таркибида юқумли касалликларни  қўзғатувчи  микроорганизмларни, гижжалар тухумини кўпайиб кетиши, кимёвий моддалар миқдорини ўзгариши инсон соғлигига зиён етказади.

                   Сув орқали тарқалувчи хавфли юқумли касалликлар ичбуруғ, гепатит, қорин тифи, диарея каби касалликларни келтириб чиқаради.

                   Ўзбекистонда сув орқали тарқалувчи ичак касалликларни тахлил қилсак 70-80% ичак инфекцияси ҳовузлар, ариқ ва канал сувларини ичишдан, 8-13% и канал ва катта ариқларда чўмилишдан, 5-8% ифлосланган қудуқ сувларни ичиш натижасидир.

                   Табиий сувлар таркибида  инсон ва жониворлар, ўсимликлар учун зарур бўлган  биологик  микроэлементлар мавжуд. Улар тирик организмлар фаолиятида фаол  моддалар билан бирикиб муҳим биокимёвий жараёнларда қатнашади. Сув таркибида 65га яқин микроэлементлар мавжуд. Шулардан 20 дан ортиқ микроэлементлар  организм учун жуда зарурдир. Шулардан энг кўп ўрнганилгани йод, фтор, молбиден, мис, темир ва бошқа элементлар.           0.7-1.5 мг фтор одам организмининг 10дан 80% гача сув билан бирга киради 1 литр сувда миқдори 2-8 мг етганда одамларда умиртқа поғоналарида, қобурға ва бошқа суякларда ўзгариш бўлади. Бу касаллик флюроз касаллиги дейилади. Фтор миқдори 1.4-1.6 мг га етган сувларда инсонларнинг тишлари сарғиш-жигар ранг доғлар пайдо бўлади.Фтор миқдори 2.5 мг/л га етганда  тиш эмали ғадир-будир  ва қора доғлар пайдо бўлиши кузатилган. Фтор миқдори 1 литр сувда  руҳсат этилган миқдори ташкил этиши керак.

 

Сув ҳавзаларининг санитария муҳофазаси.   Сув ҳавзалрининг ҳозирги аҳволи жуда ночор бунга сабаблардан бири сувларнинг салмоқли миқдори хўжалик ва одамлар исътемоли учун яроқсиз шўр сувлардир, чучук сув эса жуда кам бўлиб. Аҳоли сонинг ўсиши, шаҳарлар сони ўсиб бораётгани янги корхоналар қурилиши сув сарфини тоборо кўпайишига сабаб бўлмоқда. Дарё ва кўл сувларининг зарарли моддалар ва зарарли кимёвий моддалар билан ифлосланиши сувдаги органик ҳаётга таъсир этиб, балиқлар ва сув ўтларини заҳарлайди. Бу кимёвий моддалар ичида ДДТ, гексохлоран ва бошқалар бўлиб, улар узоқ вақт парчаланади. Масалан: ДДТ модасининг парчаланиши эллик йилга етади.

                Сув ресурсларини тоза сақлашда марказлашган канализациянинг аҳамияти катта. Ҳозирча Ўзбекистон Республикасининг йирик аҳоли тypap жойларининг 40 фоизида коммунал канализация мавжуд. 23 шаҳарда эса марказлашган канализация бор холос. Ҳар бир кишининг суткали сув сарфи 170 литрга шаҳарларда эса 300 литрга бормоқда. Саноат корхоналрида сувдан моддаларни эритишда, совитишда, аралаштиршда ва тозалшда техналогияларида ишлатилинади. Масалан, 1 тн  чўянни эритиб пўлатга айлантириш учун 50-150 м3, 1 тонна мих олиш учун 500 м3 , 1тн.  синтетик никел  олиш  учун 400 м3,  1тн сульфит целюлоза олиш учун 1325 м3 сув сарфланилади.Техниканинг табиатга таъсири ортиб кетган вақтда  сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш долзарб масала бўлиб қолди, маълумотларга қараганда  жаҳондаги дарё кўл ва сув омборларидаги мавжуд бутун чучук сув 25000 км3 бўлиб, аммо- лекин инсонлар томонида ҳар йили 450 км3 чиқинди ва ифлосликлар ташланмоқда сувнинг 50% гина чала ярим тозаланар экан.Ер куррасида чучук сувнинг географик жойлашуви бир хилда эмас масалан, Европа ва Осиё мамлакатларида жаҳон аҳолисининг 70 % яшайди  лекин чучук сув заҳираси 39% ташкил этади. Сувнинг бундай географик жойлашуви дунё аҳолисининг 50% и учун сув танқисилигини  келтириб чиқаради. Шунинг учун сувга бўлган муносабатларни ўзгартириш керак, шундагина сувни узоқ вақтгача сақлаш мумкин бўлади.   Сув ҳавзаларни асраш давлат иши бўлиб, бунда жуда кўп ташкилотлар, вазирликлар, кўмиталар қатнашади. Очиқ сув ҳавзаларини асраш ва муҳофаза қилиш  биздаги давлат  сув қонунчилиги асосида  ўз ифодасини  топган.   Сувни ифлосликлари ичида энг хавфлиси  чидамлиги ва заҳарлиги билан ажралиб  турувчи  нефт маҳсулоти, оғир металлар, кислота ва ишқорлардир.        Нефт маҳсулотлари 300 км масофагача тарқалади ва сув юзасида улкан доғлар ҳосил қилади натижада сувни ҳаво муҳитидан ажратиб, газ алмашинуви бузилади.

             Хўжалик чиқинди сувлари ўз кимёвий бирикмаларига кўра  минерал, органик ва бактериал таркибларга бўлинади, айниқса сувлар микроорганизмларга бой бўлади 1 мл таркибда  миллинлаб микроблар бўлади. Шаҳар ҳудудида жойлашган саноат чиқиндилари умумий канализацияга тушади улар умумий қисмининг 40% ига тўғри келади.

 

Ер ва табиий бойликлардан фойдаланиш  ва уни такомиллаштириш

 

Литосфера(литос-тош,сфера қобуқ)деганда 30-80 км қалинликдаги қаттиқ қобуқ тушунилади. Ер пўтлоғининг 3-5 км чуқурлигида микроорганизмлар учрайди. Ер устки ва ер остики қисмлари тўлиқ ўзлаштирилган. Ҳозирда ер ости қазилма бойликлари 10 км.гача бўлган чуқурликдан олиш мумкин. 21 асрга келиб инсоният литосферага мислсиз  таъсир кўрсатмоқда.

    Куриқликнинг умумий майдони 148000 млн.га.ни ташкилқилади. Шундан 4060 млн.га (28%)ни ўрмонлар,2600 млн.га(17%)ни ўтлок ва яйловлар,1450 млн.га (10%) ҳайдаладиган ерлар ва 6690 млн.га(45%)ни чўллар, чалачўллар, музликлар, шаҳар, қишлоқ ерлари ва бошқа мақсадда фойдаланиладиган ерлардир. Деҳқончилик мақсадида ишлатиладиган ерлар мавжуд ерлар ҳудудининг 10% ни ташкилқилади ва Дунёаҳолиси жон бошига 0.5 га дан тўғри келади.

   Унимдорлик ҳусусиятига эга бўлган ер юзининг устки ғовак қатлами тупроқ дейилади. Тупроқ биосферада моддалар  айланма ҳаракатида катта аҳамиятган эга, ернинг устки қисмида жойлашган, унимдорлик ҳусусиятига эга бўлган табиий ҳосиладир.Тупроқ ҳосил бўлиши учун минг йил мобойнида сув, ҳаво, иссиқлик ўсимлик ва ҳайвон организмлари ва энг асосийси  микроорганизмлар ва тоғ жинслари керакдир.Тупроқ мураккаб организм сингари  доимо ўзгаришга учрайди ва шу билан бирга ривожланиб боради.Т упроқда тинимсиз барпо бўлиш ва нобуд бўлиш жараёнлари бўлиб туради. 2-3 см тупроқ ҳосил бўлиши  учун 200-1000 йил керак бўлади.

Тупроқнинг асосий вазифаси ўсимликларни сув, озиқа ва ҳаво билан таъминлаш.

Инсонни яшааши учун тупроқ асосий бойлик манбаи бўлиб ҳисобланилади. Ер шундай саҳий–ки у ўз бағрида инсон учун зарур бўлган жами неъматларни яратишга қодир. Ерга меҳир билан  муносабатда бўлсак у ҳам ўз ҳимматини аямайди. Ер инсониятнинг ҳаёт манбаидир,  барча озиқ-овқат, кийим–кечак, фойдали қазилмалар унинг маҳсулидир, кўриниб турибдики ер иқтисодий-ижтимоий аҳамияти катта. Шунинг учун боболаримиз ер ҳақида  бир неча ҳикматли сўзлар айтишган. Ер хазина, сув олтин. Ер тўқ сен тўқ. Ер тўйдиради ўт куйдиради. Ер-сув битмас кон.

Тупроқ тугайдиган ва тикланадиган ресурсга киради.Ер юзидаги турли қобуқлар ўртасидаги алоқаси тупроқ орқали бўлади.Тупроқ табиий ланшафтнинг асаоси ҳисобланилади.Биосфеарда бажарадиган фаолиятига қараб тупроқни органик ҳаёт занжиринингэнг муҳим ҳалқаси  деб юритса бўлади. Тупроқда у ёки бу микроорганизмнинг етишмаслиги ёки ортиқчалиги орқали организмларнинг ривожланиши  ва  инсонларнинг  соғлигига  бевосита таъсир кўрсатади. Тупрок касалликлар тарқатувчи  кўплаб микроорганизмларнинг  зарур ҳаётмуҳитҳисобланилади.

Тупроқнинг гигиеник нуқтаий назаридан ҳисобга олиб улардан фойдаланишига қараб 3 турга бўлинади:

1.Турар жойларидан ташқари бўлган табиий тупроқ, бу тупроқлар қишлоқ ҳўжалиги ўсимликларини экиш учун,  янги қурилишлар учун фойдаланилади.

2. Турар жойлари учун яратишдан ҳосил бўлган,саноат-корхоналаридан чиққан аҳлат ва чиқиндилар мавжуд ерлар.

3. Сунъий қопламалар билан қопланган, яъни асфалтлар, бетон ва шағаллар билан қопланган ерлар.

   Тупроқлар механик таркибига кўра : қумли, қумолок, қумоқ  ва сертупроқ бўлади.

Тупроқнинг ҳоссалари:

1. Тупроқ қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни  табиий йўл билан зарарсиз ҳолатга келитиришининг аҳамияти катта.

2.Тупроқ юқумли ва юқумсиз касалликларни тарқатувчи омил ҳисобланилади.

3.Тупроқ атмосфера ҳавосини, ер ости ва ер усти сувларини, ўсимлик дунёсини қайтадан ифлослантириши мумкин.

4. Тупроқ моддаларни ташқи муҳитда айланиб юришини таъминлайди.

5. Тупроқ табиий ва сунъий эндомик районларини пайдо қилади  ва уларни олдини олишга ҳизмат қилади.

Тупроқ сил, вабо, ўлат, ич-терлама, брюцеллиёз ва бошқа касалликларнинг кўзғатувчилари бўлиши мумкин. Биосферадатупроқнинг энг муҳим роли  барча организмларнинг қолдиқларини парчалаб ташлайди ва минерал бирикмаларга айлантириб беради.Тупроқ қатламисиз ер юзида ҳаётни тасвирлаб бўлмайди. Сунъий тупроқни ҳам яратиб бўлмайди.

                   Ер юзидаги ҳозирги мавжуд тупроқ қатлами жамият тараққиёти натижасида кучли ўзгаришга учради. Инсоният тарихи давомида 2 млрд га дан ортиқ ер яроқсиз ҳолатга келтирилган. Ҳар йили сайёрамиздаги қишлоқҳўжалиги  учун яроқсиз ерлар майдони  шўр босиши, емирилиши натижасида 5-7 млн.га ерга камаймоқда.

                   Сув  ва шамол ёрдамида тупроқни ва уни қоплаб турувчи қават унумдор қисмини емирилиб кетиши эрозия дейилади

                   Эрозия ҳосил килувчи омилларга кўра сув ва шамол эрозиясига ажратилинади. Сув эрозияси юза ва жар эрозиясини ҳосил килади.Сув эрозияси тоғли районларда энг хавфли бўлиб айникса жанубий районларда. Сув эрозиясига сабаб ўрмонларни кесилиб кетишидир. Суғорма деҳқончилик районларида ирригацион эрозия ҳосил бўлади. Бу қияликларда экинларни суғори натижасида ҳосил бўлади.

                   Шамол эрозияси қуруқ тупроқларда кўпроқ бўлади. Шамол эрозияси  атроф-муҳитга, ҳавога,  инсонлар соғлигига, ҳайвонларга ёмон таъсир этади.

                   Эрозия номоён бўлишига қараб нормадаги ёки геологик ва тезкор эрозияларга бўлинади. Биринчиси ўрмонлар ва ўтсимон  ўсимликлар остида ҳосил бўлиб улар тез вакт мобайнида тикланиши мумкин бўлади. Тезкор эрозия шу жойга мос бўлмаган ўсимликлар қопланиш орқали намоён бўлади.Эрозия орқали ҳозирда 50 млн.га майдон йўқолди ва ҳосилдорлик 20-40% пасайган.

                   Антропоген эрозия тупроқ ресурсларидан нотўғри фойдаланишнинг оқибати бўлиб унинг асосий сабаблари ўрмон ва тўқайларни қирқиб юбориш яйловларда чорва  молларини боқиш меъёрига амал қилмаслик, деҳқончилик юритишнинг нотўғри услубларидан фойдаланиш ва бошқалардир.

                   Эрозия жараёнларини  олдини олиш ва унга қарши курашиш учун кўплаб чора тадбирлар ишлаб чиқилган. Буларга ўсимлик қопламини тиклаш, агротехник тадбирларини қўллаш, яшил ҳимоя қалқонларини бунёд  қилиш, гидротехник тадбирлар режали ўтказиш ва бошқалар.

Суғорма деҳқончилик районларида тупроқнинг шўрланиши асосий экологик муаммо ҳисобланилади. Тупроқларнинг шўрланиши суғорилиш нотўғри олиб борилиши натижасида ер ости сувлари сатҳини кўтарилиши рўй беради. Бирламчи ва иккиламчи шўрланиш қузатилинади. Иккиламчи шўрланиш ер капиллярлари орқали  кўтарилиб туз тупроқда қолади ёки ортиқча суғорилиш орқали ер ости сувда  эриган тузлари билан шўрланади. Иккиламчи шўрланиш кўпроқ зарар келтиради. Тупроқнинг шўрланиши Осиё, Америка ва Африканинг кўпчилик мамлакатида кузатилинади. Шўрланишни олдини олиш учун зовурлар ўтказилинади ернинг шўри ювилади. Тупроқнинг ботқоқоланиши  асосан нами кўп жойларда кузатилинади. Сув омборлари атрофида ҳам ботқоқланган майдонлар вужудга келади.Уни қуритиш учун маҳсус минератив ишлар олиб бориш керак.

        1999 йилдан 2001 йилгача бўлган даврда республика бўйича жами шўрланган ерлар майдони 1838.2 гектардан 2446.3 гектаргача, яъни 33% ни, жумладан, кучсиз шўрланган ерлардан 22.2%, ўртача шўрланган ерлардан 12%  ва кучли шўрланган ерларда 2.2 мартта кўп ортган.Шўрланган ерлар айниқса, Фарғона (3,7 марта), Самарқанд (1,7 мартта),Тошкент (1,1 мартта) ва Жиззаҳ (1.4 мартта) вилоятларда кўпайган.  

      Фойдали қазилмалар қазиб олиш вақтида, геолгик қидирув ишлари даврида тупроқнинг гидравлик таркибини бузилишига олиб келадиганер киёфасини  ўзгаришига ернинг сифат ҳолатини бузадиган турили жараёнларнинг вужудга келиши туфайли ернинг бузулиши бўлади. Бузилиш натижасида дастлабки хўжалик қийматини йўқтган ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манаба бўлиб қолган ерлар –бузилган ерлар дейилади.

                   Ифлослантирувчи манбалар деб ер усти ва ер ости сувларга ифлослантирувчи моддалар миқдори микроорганизмлар ёки иссиқлик киритадиган ташлайдиган манба дейилади.Транспорт қурилиши тупроқ муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин транспорт чиқиндилари саноат корхоналри коммунал-маъиший чиқиндилар билан ифлосланиши мумкин. Кимё ва металлургия корхоналари тоғ-кон саноати чиқарадиган чиқиндилари тупроқни кучли ифлосланитиради тупроқда кўплаб симоб, қўрғошин, фтор ва бошқа ўта заҳарли моддалар тўпланади.Тупроқни маҳсус тадбирлар ўтказиб тозалаш қийин, шунинг учун ифлосланишни олдини олиш учун тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ва қонуний назорат қилиш керак.

Курғоқчилик ерларда чўлланиш жараёнларининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.Чўлланиш деганда табиий жараёнлар ва инсон фаолияти натижасида ерларни биологик маҳсулдорлигини пасайиши ёки табиий экотизимларнинг деградацияси тушунилади.   Чўлланиш натижасида экологик тизимнинг ўз-ўзини тиклаш қобилиятини бутунлай издан чиқишига олиб келиши мумкин. Ҳаракатчан қумларнинг йўлини тўсиш, яшил қалқонлар бунёд қилиш тупроқни сақлаб қолади.Чўлланиш айниқса Орол ва Оролбўйида содир бўлмоқда бундай жадал равишда чўлланиш ҳодисаси дунёда ҳали кузатилмаган. Шунинг учун уни микдор ва сифат жихатитдан баҳолашда анча қийнчиликка дуч келинмоқда. Катта майдонларда  туз заррачаларини  тўпланиб қолиши янгича шаклдаги қум қопламларини ҳосил қилмоқда. Қум-туз аэрозоллари шамол ёрдамида кўчиб юрувчи янги манабани ҳосил қилди. Улар йилига 15-75 миллион тонагача чанг-тўзонни кўтариши мумкин, яъни атмосфера ифлосланишини 5% га   кўпайтиради.

 

 

Ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланишнинг муаммолари.

 

   Ўзбекистон Республиксининг ер фонди 44.9 млн га ни ташкил қилади. Ер фонди қуйидаги тоифаларга ажратилинади:

- қишлоқ ҳўжалигига ажратилинган ерлар:

-аҳоли пунктига мўлжалланган ерлар:

- саноат, транспорт, алоқа, мудофа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар:

- табиатни муҳофаза қилиш, соғламлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ер:

- тарихий-маданий аҳамиятга моил ерлар:

- ўрмон фонди ерлари:

- сув фонди ерлари:

- заҳира ерлари:

 Қишлоқ ҳўжалига ажратилган ерлар уч гуруҳга тоифаланилади:  суғориладиган ерлар, лалмикор ерлар,табиий яйловларга.

                   Табиий яйлов 50.1%, суғориладиган ерлар 9.7%, лалмикор ерлар 1.7%, ўрмонлар 3.2% ва бошқа фойдаланилмайдиган ерлар 35.3% ни ташкил килади.Суғориладиган ерлар 4.3 млн.га ни ташкил қилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 93% дан ортиғини беради.

                   Ўзбекистонда мавжуд суғориладиган ерларнинг 50%дан ортиғи шўрланган, айниқса Қорақолпоғистон Республикасида, Буҳоро ва Сирдарё вилояти тупроқлари кучли шўрланган, тупроқнинг чиринди миқдори 30-50% гача камайган.

                   2млн. гектардан ортиқ ер эрозияга учраган. Шамол эрозияси катта майдони эгаллаган. Сув эрозияси асосан тоғ олди, тоғли ҳудудларда кузатилади ва яйловлардан нотўғри фойдаланиш, тик ён бағирларни нотўғри ҳайдаш ва ўсимлик қопламининг камайиши натижасида амалга ошади. Бундай ерлар Фарғона, Сурхандарё, Қашқадарё вилоятлаида кенг тарқалган.

                   Ўзбекистонда тупроқларнинг минерал ўғит ва заҳарли кимёвий моддалар билан ифолосланиш даражаси доимо юқори, бунга сабаб  уларни ҳаддан ташқари кўп ишлатилишидир.

                   Шаҳарлар ва саноат  районларида тупоқларнинг оғир металлар ва бошқа заҳарли бирикмалар, шу жумладан қўрғошин, мис, қадимий билан кучли ифлосланиш кузатилган. Айниқса Олмолиқ, Навоий,Тошкент шаҳарлари ва уларнинг атрофлари кучли ифлосланган. Ернинг ўзагришини  ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш салбий жарёнларни олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш учун ернинг мониторигини ўтказиб туриш керак.

                   Республикамизда 160 минг га дан ортиқ ер техноген бузилган. Ер ва ер ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 1998 йили 30 апарелда «Ер кодекси» қабул қилинди. «Ер кодексини » 2- моддасида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қуйидаги принципларга асосланилади:

- энг муҳим табиий ресурс, фуқаролар ҳаётий фаолияти бўлмиш ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш, ҳамда уни ҳосилдорлигини ошириш:

- ердан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш:

- қишлоқ ҳўжалиги учун мўлажалган ерларни айниқса суғориладиган ерларни муҳофаза этиш, улардан қатъий  белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш:

- қишлоқ ҳўжалигига  ералрининг унимдорлигини ошириш,мелорация ҳолатини яхшилаш, ҳамда муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб қувватлаш:

- ерга ва атроф-муҳитга зарар етказишнинг олдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш:

- ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шаклларини хилма-хиллигини, ер муносабатлари иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш ҳамда уларни қонуний ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя этиш:

- ердан фойдаланганлиги учун ҳак тўлаш:

- ерларнинг ҳолати ҳакидаги ахборатни тўлиқ бўлишини, ҳамда ундан эркин фойдаланишга йўл қўйилишини  таъминлашгаг асосланган.

                    18 моддасида ер қонунчилигида мерос  қилиб қолдирилган ер майдонларига умирбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам қўйилган.Жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

- деҳқон ҳўжалигини юритиш учун:

- якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва уй-жойларни ободонлаштириш учун:

- жамоа боғдорчилиги ва ўзумчилик юритиш учун мерос қилиб қолдирилган умирбод эгалик қилишга ер участкаси олиш ҳуқуқига эга:

                   Ердан фойдаланиш ҳамда уни экологик муҳофаза қилиш устидан назорат олиб бориш ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга, ер тўғрисидаги қонунларга риоя қилишга ва ер соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза этилиши Ер кодексининг 84 моддасида батафсил кўрсатилган.Унга кўра давлат назоратини маҳаллий ҳокимият органлари, посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролари ўзини-ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

                   Ерни рекультивацияси.         Бузилган ерларни кайта тикланиши рекультиация дейилади. Рекультивация ишлари икки этапда бажарилади: тоғ-техник ва биологик усулларда.

       Техник усулда ағдармалар текисланади ён бағирлари зарур қияликларга келтиририлади туб тоғ жинслари устига тупроқ бостирилади. Биологик босқичида тупроқни унимдорлигини ошриш ишлари дефалация ва шўрлигини олдини олиш ишлари амалга оширилади ва бу усулда тез ўсувчи ўсимликларни экиш керак бўлади. Қурилиш материаллари олинган ерларда кўпинча жуда чуқур ва карьерлар ҳосил бўлган бўлади.Бу ерларда кўллар яратилиб дам олиш зоналарини ташкил этиш мумкин. Ҳозирда рекультивация ишлари Олмалиқда, Навоий, Муринтов, Учқудуқда, Қизилқум конларини ўрнида амалага оширилмоқда.

 

Фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш муаммолари ва уларни ҳал этилиши

         Ер ости қазилмасини муҳофаза қилиш деганда инсонларни  кучли таъсири остида бўлган ер қатламини муҳофаза қилиш, ўзгартириш ва фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш масалалари тушунилади. Инсоннинг ҳўжалик фаолияти натижасида ернинг устки  қатламига кучли таъсир кўрсатади. Ҳозирда инсон эҳтиёжлари учун йилига 120 млрд. тоннаадан ортиқ фойдали қазилмалар, турли жинсмлар ишга солинмоқда. Инсоният фойдаланадиган минерал ва тоғ жинсларининг сони 3500 дан ортиқдир. Қазилма бойликлар ҳалқ ҳўжалигида ишлатиладиган турли қазилма бойликлар ҳалқ ҳўжалигида ишлатилишига қараб ёнувчи фойдали қазилмалар – кўмир, нефт, газ; металл фойдали қазилмалар – турли рудалар; метал бўлмаган фойдали қазилмалар тоғ-кимё ҳом-ашёлари, оловга чидамли материаллар, қурилиш материаллари ва бошқаларга бўлинади.

                   Қазилма бойликлар тугайдиган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурсларга киради. Қазиб олиш жараёнида технологиянинг талабга жавоб бермаслиги натижасида кўмирнинг 45%, нефтнинг 60%, металларнинг 25 % гача қолиб кетади. Минерал ҳом ашёларни очиқ ва ёпиқ усулларида қазиб чиқилади. Ўзбекистонда очиқ конларнинг чуқурлиги  50-350 м. Ёпиқ шахталарда 100-700 м атрофида ва чуқурлиги ошиб бормоқда. Очиқ усулда олинганда қазилмадан анча тўлик фойдаланиш фойдаланиш мумкин. Қазилмаларни йўқатиш 15-25% ни ташкил қилади. Лекин атроф-муҳитга салбий  таъсири  ошиб кетяпти. Қазилмаларни ёпиқ усулда қазиб чиқарилганда атроф-муҳитга таъсири кам бўлади, лекин йўқатиш 40-60% ни ташкил қилади. Ер ости қазилмалардан  исрофгарчилик билан фойдаланиш минерал ресурслар танқислигига сабаб бўлади.

 

Иккиламчи заҳиралардан фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий аҳамияти

 

              Иқтисодиёт тараққаиёти кўп жиҳатидан минерал ресурсларга боғлиқ. Маълумки улар тикланмайдиган тоифага мансуб бўлганлиги  сабабли  ишлаб чиқариш муомасига  жалб қилинган сари уларнинг миқдори камайиб бормокда. Экологиянинг иқтисодий барқарор ривожланиш тамойилига мувофиқ ҳозирда мавжуд бўлган минерал ресурсларнинг маълум қисми келажак авлодларга етказилиши лозим.

          Иккиламчи ресурслардан фойдаланиш миқёсини кескин кўтариш катта натижалар беради. Саноат ишлаб чикаришда кўп микдорда чикинди вужудга келиши билан боғликдир.Булар қаттиқ, суюқ ва газсимон чиқиндилар бўлиб, уларнинг бир қисми заҳарли ҳисоланилади.

Чиқиндилар иккиламчи ресурс сифатида дунё бўйиича глобал муаммога, айланиб бормоқда.

Ўзбекистонда ҳам бу муаммо борган сари мураккаблашиб бормокда, кейинги йилларда жами бўлиб 1,25 млрд.м. куб қурилама жинслар, чиқинди омборларида 1.3 млрд.т.рудани бойитишдан ҳосил бўлган чиқиндилар вужудга келган,улар 30 минг га майдонни эгаллаган, йилига ўртача 25 млн.м. куб қоплама жинслар,42 млн.т. рудаларни бойитишдан ҳосил бўлган чиқиндилар,300минг т. металлургия корхоналарининг шлаклари кўшилиб бормоқда. Чиқиндиларни бу даражада кўпайиб бориши яйловларнинг майдонини қисқаришига олиб келади. Шу билан бирга атроф-муҳитни кесик ифлосланишига сабаб бўлади.

Кимё ва нефт кимё саноатида чиқадиган чиқиндилароқовалари,машинасозлик,иссикдик энергетикас,енгил ва озиқ-овқат саноатлари ишлаб чиқариш жараёнида  жуда кўп иккиламчи чиқиндиларни вужудга келтиради, улар ер устисувларини ифлослантириши мумкин.

Вужудга келган саноат чиқиндиларидан минериаллик таркиби ва кимёвий таркибига кўра турли соҳаларда фойдаланиш мумкин.Масалан,қаттиқ тоғ жинсларидан қурилиш материлаллари сифатида фойдалиниш мумкин.Кўмирлар ёқишдан ҳосил бўлган кулидан шлакаблоклар ясаш мумкин,ўғит сифатида фойдаланиш мумкин.

         Ўзбекистонда маиший чикиндилар ҳар йили 30 млн. м. куб хажимда вужудга келмоқда улар 230 дан ортик, майдонни эгаллаган. Маълумотларга қараганда ҳар бир млн.т маиший чиқиндига нисбатан 360 минг. т озиқ-овқат чиқиндиси. 160 минг т. қоғоз ва картон, 55 минг т. латта-путта, 45 минг т. гача пластмасса ва бошқаларга тўғри келади.

Чиқиндиларни таркибини ўрганиб уларни кайта ишлатиш ишларини йўлга қўиш самарали натижарни беради. Масалан, алюминий кўп энергия талабэтувчи металл ҳисобланилади, металаломдан олинган алюминий, металга нисбатан 5% харажат талаб килади. 1 т. алюминий металаломдан олинадиган бўлса 4 т. боксидни 700 кг. нефт маҳсулотини тежайди шунингдек ҳавога 35 кг алюминийли фторид чиқиндиси чикдришдан асралади.Қоғоз макулатураси ҳам 8 млн. га. майдондаги ўрмонларни кесилишидан сақлайди.Саноат ишлаб чиқариши кўп миқдорда чиқиндиларнинг вужудга келиши билан боғлиқ. Булар қаттиқ, суюқ, газсимон чиқиндилар бўлиб, уларнинг бир қисми заҳарли ҳисобланилади. Зарарли чиқиндиларнинг вужудга келиши кўп ҳолларда ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тўлароқ такомиллашмаганлиги билан боғлиқ. Чикиндилар-иккиламчи ресурс сифатида дунё бўйича борган сари глобал муаммога айланмоқда,шу билан биргаликда давлат чегарасида ундан ҳам каттароқ худудий муаммога, айрим шаҳарларда эса жиддий маҳаллий муаммога айланади.

Ўзбекситонда кейинги йилларда жами бўлиб 1.25 млрд.м3қоплама жинслар, чиқинди омборларида 1.3 млрд. т. рудаларни бойитишда вужудга келган чиқиндилар тўпланган. Улар 30 минг га. майдонда тўпланаган. Вужудга келган бўш тоғ жинслариига ҳар йили ўртача 25 млн. м3қоплама жинслар,42 млн.т. рудаларни бойитишда вужудга келган чиқиндилар, 300 минг то металлургия корхонларининг шлаклари қўшилиб боради.Чиқиндиларни бу тезликда кўпайиб бориши яйловлар майдонининг қисқаришига, атроф-муҳитнинг ифлосланишига жиддий таъсир этади.Вужудга келган саноат чиқиндиларининг тўпланиб бориши экологик ва ижтимоий жиҳатидан бутунлай зарарли, уларнинг менералогик ва кимёвий таркибига кўра турли соҳаларда фойдаланишни амалга ошириш мақсадга мувоик. Қаттиқтог жинсларини радиоактивлик хусусияти бўлмаса майдалаб қурилиш материали сифатида фойдаланиш айни муддао.Улардан сифатли шағал, қум, гил, киррали гулли тош ва бошқа қурилишга боп материалларни тайёрлаш имконияти бор.Ангрен кўмир каьерида кўмирга қадар қоплама жинс сифатида каолин қатлами мавжуд бўлиб, ҳозирга кадар мазкур қатлам деярли фойдаланилмай пастқамликлар тўлдириб борилади.Каолин қоғози, атир-упа,доришунослик, хунармандчилик саноатида кенг фойдаланилади. Ҳозирда ушбу бойлик асосида Германия билан биргаликда қўшма корхона ташкил қилинган, яқин вақтдан бошлаб бир неча маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Кимё ва нефт, кимёси саноати чиқиндиларидан турли фойдали ҳом-

ашёларни ажратиб олиш мақсадга мувофиқ, баъзиларидан ўғит сифатида, иссиқлик электр станцияларида кўмир ёқиш натижасида вужудга келган кулдан шлака-блок тайёрлаш йўлга қўйилган, ўғит сифатида фойдаланиш яхши натижа беради.

 

 

Фан техника тараққиёти ва инсон саломатлиги

Ҳозиргизамонишлабчиқаришиэкологиктангликникелтирибчиқаради. Ишлабчиқаришэсазамонавийтехникагаасосланган. Техниканинг манбаи фандир. Демак экологиянинг қийнчиликлари фан-техника тараққиёти билан узлуксиз боғлиқдир.

Фан ёрдамида табиатнинг қонунларини кашф этилади. Инсон омили ҳисобга олинмасдан  ўтказилган  ҳар қандай тадқиқот  ҳозирги замон экологик вазиятни  ҳақақий тарзда тўлиқ акс эттира олмайди. Экологик тангликнинг сабабларидан бири илмий тафаккурдаги ҳаддан ортиқ  тахлилий мулоҳазавий ёндашувдир. Улар табиат бўлакларини алоҳида ўрганиш билан чекланадилар табиатга яхлитлик нуқтаи назардан қарамайдилар.

Экологик муаммоларнинг илдизи фанлар орасидаги узилишва уларнинг нотекс ривожланиши билан боғлиқ. Бу фанларнинг икки ўзига хослиги ва ижтимоий эҳтиёжлари таъсири билан  белгиланилади. Шуни назарда тутмоқ лозимки экологик қийинчиликларга  фаннинг бирор соҳасида эришилган ютуқлар айибдор эмас. Ҳаммаси натижаси ўлароқ билимнинг бошқа соҳаларга тегишли ўзгаришлар тезроқ содир бўлмаганлигидадир.

Билимларнинг умумий миқдори беқиёс ортган  шароитда фанларнинг нотекс ривожланиши яна бир зиддиятни келтириб чиқаради.

Шу билан бирга табиий фанлар ва техникавий фанлар орасида боғлпниш бўлиши керак. Улар орсидаги боғалиш бўлганда  она сайёрамизни истиқболини белгилайди.

Фан-техника тараққиётининг энг сўнг ютуқларидан кенг фойдаланиш  асосида янги илғор техналогиялар яратилади. Бу эса кам ҳаржат  қилиниб, ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишининг  экологик, ташкилий, техник, иқтисодий муаммоларни айни бир вақтда  ҳал этиш имкониятини беради. Биотехнолгик тараққиёт туфайли атроф-муҳит ҳолатни  яхшилашда  катта самараларга эришиш мумкин бўлади, ўсимликлардан олинадиган энергия қазиб олинадиган тиклаб бўлмас ёқилги ўрнини  тўла қоплай олиши мумкин. Дон маҳсулотларининг юқори ҳосил берувчи навлари, ноқулай шароитларга бардош берувчи турлар кашф этилиши қишлоқ ҳўжалигида катта  ўзгаришларга олиб келади. Қишлоқ хўжалик зараркурандаларга қарши курашишнинг бир бутунликдаги усули янада осонлашади. Биотехнология ёрдамида  қаттиқ ва суюқ чиқиндиларга ишлов бериш, бу эса  долзарб экологик муаммоларни  ҳал этишга катта ёрдам беради. Бу муаммоларни ҳал этишда микробиологиянинг жадал суръатилар билан унинг ютуқларини амалиётга кенг миқёсда жорий этилишини тақоза қилади.

Фан инсонга энг ишочли ахборотларни беради, инсон бу ахборотларин қайта ишлаб  табиий тизим ва экологик ҳолатлари  янада ёмонлашувини олдини олиши мумкин бўлади. Жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабат муаммоларни  ҳал этишда  фан олдига янги вазифалар қўйилмокда. Бу вазифаларни  ҳал этишда экологиядан биологик йўналишдаги бошқа фанларга, Ер ҳақидаги фанларга, физика-кимё соҳадаги фанларга, техник ва қишлоқ ҳўжалиги фанларига,  тиббиётга, ижтимоий фаналарга ўтказиш тарзида  намоён бўлади. Қайд этиб ўтилган илмий йўналишларнинг  ривожланиши инсон фаолиятини  экологиялаштириш  тенденцияси доирасида кечади. Умумий ҳолда экологиялаштириш деганда, табиатни ўзгартириш фаолиятининг салбий натижаларини минимум даражасига келтириш мақсадида инсоннинг табиий муҳитга кўрсатаётган  таъсири туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларни  ҳисобга олиш тушунилади. Инсон фаолиятини экологиялаштириш эхтиёждир. Уни ривожлантирмасдан туриб, экологик муаммоларни  на глобал, на ҳудудий, на маҳаллий даражада ҳал этиб бўлади.

Жамият билан  табиий тизимлар доимо ўзаро таъсирда бўладилар. Жамият билан ўзаро таъсирланиш жараёнида  табиий тизимлар табиатни бир бутун тадқиқ қилишга  интилиш-фаннинг экологиялаштиришнинг энг характерли жиҳатларидан бири эканлигидир. Экологиялаштириш инсонни билиш ва ўзгартириш  фаолиятлари ўртасидаги зиддиятларни  бартараф этади.

Фани экологиялаштиришнинг яна бир муҳим жиҳати, тадқиқот объектлари бўлмиш инсон, атроф-муҳит, уларнинг ўзаро муносабатларига ижодкорлик ва меҳр-муҳаббат руҳида  караш лозим бўлади. Бундай муносабат ижтимоий онгнинг  барча шаклларига  шу жумладан  фанга ҳам хос бўлиши керак. Яъни фаннинг асосий вазифаси  ва мақсади одамларга  фаровонлик ва бахт келтиришидан иборат бўлмоғи лозим.

Фанни эколгиялаштириш билан бир қаторда  ишлаб чиқаришни ҳам эколгиялаштириш экологик муаммоларни олдини олади. Ҳар йили давлатимиз томонидан  экология ва табиатни муҳофаза қилиш учун миллионлаб маблағлар ажратади. Бундан ташқари аҳолининг  экологик маданиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш  борасида  режали ишлар йўлга қўйилган. Атроф-муҳитни  ҳимоя қилиш муаммоларни ҳал этиш учун  экологик хавфсиз  кам чиқиндили ва чиқиндисиз техналогик жараёнларни  яратиш йўли билангина эришиш мумкин бўлади. Экологиялаштирилган ишлаб чиқариш мураккаб ёпиқ жараёндан иборат. Бунда барча чиқиндилар  яна қайтадан  ишлаб чиқариш  циклида фойдаланилади. Бу ерда биотехнологик ўрни беқиёсдир, яъни  ишлаб чиқаришда микроорганизмлардан фойдаланилади. Биотехнологик  йўл билан ишлаб чиқарилган  маҳсулотлар ишончли  ва тоза бўлади. Экологиялаштирилган ишлаб чиқаришда  бир босқич чиқиндилари,  иккинчи босқич учун  ҳом-ашё ҳисобланилади.

Экологиялаштириш ишлаб чиқаришда сифат жиҳатидан янги энергия  манбаига ўтилади. Бу унинг хусусияти ҳисобланилади. Янги энергия манбаларини излаш  бугунги кунда  илмий тадқиқот марказида турибди. Дунёнинг  кўпгина мамлакатларида  атом қувватидан фойдаланилмокда. Бутун дунёда 300 га яқин АЭС ишлаб турибди. Кимёвий усуллларда олинадиган ва куёш  геотерминал, шамол, денгиз сувнинг кўтарилиши пасайиши ва ноанъанавий қайта тикланмайдиган  барча турдаги қувватлар ҳам мавжуд. Мутахасисслар водородга  энергиянининг истиқболли манбаи сифатида қарайдилар. Ундан иссиқлик манбаи  ва транспорт саноатида, турмушда фойдаланиш мумкин. Бу эса атроф-муҳитни соф ҳолида  сақлашга эришилишга олиб келади, чунки водород  ёниши жараёнида сув буғи ҳосил бўлади. Саноат миқёсида  асосан оддий сувдан  водород ишлаб чиқаришни кўпгина усуллари топилган.

Энергиянинг янги манбаларидан бири-иссиқлик насосларидир. Бу насослар фреон ёрдамида  атроф-муҳитга сочилган иссиқликни йиғади ва уни амалий мақсадга  қўллаш учун қуйилтирилади. Шундай қилиб, энергияни сақланиш қонунини бузмай туриб  атроф-муҳитдан иссиқликни конденсация қилиш ҳисобига кўра  гўёки «абадий ишлайдиган двигател» яратилади. Ҳозирда иссиқлик насослари Европанинг турли мамлакатларида ишлаб турибди. Уларнинг қуввати тахминан 100 минг кВт.га тенг.

Эколгиялаштирилган ишлаб чиқаришга ўтиш  материя ҳаракатининг  биологик шакли, яъни тирик табиатдаги  модда алмашинуви жараёнлари  қонуният ва хусусиятларидан кенгроқ  фойдаланиш билан боғлиқдир. Биокимёвий техналогия  яратиш  ва уни ривожлантириш, бу йўналишдаги биринчи қўйилган қадамдир. Бунда асосий ишлаб чиқариш жарёнлари тирик хужайраларда кечади. Янги ишлаб чиқариш жараёнининг  энг муҳим омили  микроорганизмлардир. Масалан, микроорганизмлар қипиқларни  қайта ишлаб  қимматбаҳо оқсил маҳсулотига айлантириш қобилиятига эга. У ҳайвонларга қўшимча озиқа сифатида солинади.

Ҳозирги вақтда  физик-кимёвий биология ва биотехналогиянинг  ривожланишига  Дунё миқёсида  катта эътибор берилмокда. Уларнинг ютуқлари  тиббиётда, қишлоқ ҳўжалигида ва саноатда кенг фойдаланилади. Хусусан Микробиология инситутида кейинги йилларда салмоқли ишлар қилинди. Институтда «Ер малҳами»  препаратини таклиф этдиилар, у тупроқни биологик жиҳатидан соғламлаштиради, минерал ўғитларни тежайди, муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилайди, уруғни униб чиқишини тезлаштиради.

Ферментлар ёрдамида маҳсулотларни парчалаш усуллари ҳам яхши натижаларни бермоқда.

 

Алоқа соҳаси ва  уни атроф - муҳититга таъсири.

Экологик мониторинг

              Алоқа соҳаси ҳам ўзига хос бўлган атроф-муҳитга таъсир этиб, бу таъсирни физикавий ифлосланиш деб аталади. Биз биламизки физикавий ифлосланиш кўзга кўринмасада инсонга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига салбий таъсир этувчи ҳар хил тўлқин узунликдаги электрмагнит майдони, шовқин, тебранишлар ва радиациялар киради.

          Алоқа соҳасида уни қуриш, монтаж қилиш ва корхоналарни ишлаши жараёнида атроф-муҳитга таъсири анча сезиларли даражада бўлади.

         Алоқа тармоқларини ўрнатишда, линяларни қуришда ернинг устки қопламига зарар келтиради. Радио узатиш ва телевизион станция, радиорелейний линий алоқалари, космик ва лазер алоқа системаси орқали электромагнит ва лазерлар билан атроф-муҳитни ифлослантирадилар, бу эса тирикликка,тупроққа атмосферанинг юқори қатламини бузилишига таъсир этади. Алоқа соҳасидаги мониторингни кўриб чиқсак :

 

Алоқа соҳаси   

 


Атроф-муҳитга таъсириИшлаб чиқаришга таъсири

 


Тупроқ ЭлектромагнитОптик ва Чанг              Шовқин ваИссиқлик

ва ернинг        ифлосланиш            ионланувчиифлосланишвибратсия(микроиқлим)

бутунлигини нурланиш

бузулиши

бошқаларни

ажралиб

чиқиши                     

 

 

 

Алоқа корхоналарида экологик мониторингИлмий-техника тараққиёти натижасида янада кўпроқ одамлар мураккаб тизимларни бошқаришга жалб қилинаяпти, бошқарув назорат ва изланишлар, функционал мураккаблашмоқда, изро этувчи оператор ҳаракатининг характери учун жавобгарлик кескин ўсган. Буларнинг ҳаммаси одамга психологик юкланиш ошишига олиб келмоқда ва у ташкилий ва техник ҳимоя шакллларига муҳтож. Буларнинг ҳаммаси алоқа ходимларига ҳам тегишлидир.

                   Алоқа корхоналарида хавфлилик даражаси юқори бўлганини  ҳисобга олиб, соҳа ходимлари хавфсиз ишлаш қоидалари ва унсурларини, хавфсизлик техникаси ҳизматининг ташкил қилинишини билиши муҳимдир.

                   Алоқа соҳасидаги мутахассис ишларини, “одам-жамоа-машина-ишлаб чиқариш муҳити” тизимида ўзаро ҳаракат қилишни 1- расмда кўрсатилган схемадагидек ифодалаш мумкин.

Ишлаб чиқариш

 

 


                  

жамоа                  одам                    машина

 


                                     

 

                                     

                                      Ижтимоий-маиший

                  

 

1-расм. “одам-жамоа-машина- ИЧМ”

                   Расмда кўриниб турибдики, одам тизимнинг ўртасида жойлашган ва доимий таъсирга дучор бўлади.

                   Бу тизим асосида алоқа корхоналарида хавфсиз меҳнат фаолиятининг мониторинги ишлаб чиқилиши керак.

                   Бундай мониторингнинг блок- схемаси 2 –расмда кўрсатилган.

                   Хавфсиз меҳнат фаолиятинингмониторинги- деб, алоқа корхоналарида одамнинг меҳат фаолияти жараёнларини кузатиш, назорат қилиш, олдинидан айтиб бериш ва бошқаларни тушуниш керак.

 

Маъмурият ва кадрлар бўлими ҳужжатлари билан ишлаш

 


Социологик тадқиқотлар(психологик, иқлимий, ижтимоий-маиший    _ .шароитлар, ХТ ташкил қиоиниши, ишлаб чиқариш параметирлари)

 

 


Социологик тадқиқотлар натижаларини тахлил қилиш

 


                   Меҳнат шароитларидаги ҳолатларни текшириш

 

 


Меҳнат шароитларидаги ҳолатларни текшириш натижаларини тахлили

 

 


Жамоада психологик муҳитларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқариш

 

Хавфсизлик техникаси хоналарини, дам олиш ва тренажор залларини жиҳозлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқариш

 

 

2 –расм Хавфсиз меҳнат фаолияти мониторингни амалга ошириш блок схемаси.

                   Бундай мониторингни алоқа корхоналарида амалга ошириш меҳнат фаолиятининг хавфсизлигини таъминлашга имкон яратади. Лекин бу алоқа корхоналарида ижтимоий – психологик ва экологик ҳолатини яхшилашга имкон яратмайди. Бу ҳолатни бартараф этиш учун, бошқалар билан биргаликда алоқа корхоналарида экологик мониторинг жорий этиш керак бўлади.

                   Мониторинг- бу ҳар турдаги жараёнларни кузатиш назорат қилиш, баҳолаш ва олдиндан айтиб бериш ва бошқа тизимлардир. Экологик мониторинг ёрдамида иш жойларида ва ишлаш майдонларида меҳнат шароитларининг ҳолатига баҳо бериш мумкин.

                   Меҳнат шароитларини ишлаб чиқаришда муҳитнинг қуйидаги омиллари бўйича баҳоланади: шовқин ва титраш даражаси, зарарли моддалар вачангнинг концентрацияси. Электромагнит нурланиш даражаси, микроиқлим параметрлари. Иш жойларини ёритилиши,  меҳнатни оғирлиги ва меҳнатнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари.

                   Ишлаб чиқариш муҳити омиллари бўйича ҳар бир иш жойи учун меҳнат шароитининг тури ва характерини аниқланади.

                   Алоқа корхоналарининг экологик мониторинги ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитнинг барча кўрсатгичларини, шу жумладан меҳнат фаолияти хавфсизлигини назорат қилиш имконини беради.

                   Экологик мониторингнинг элементларидан бири ижтимоий- психологик мониторинг, уларни қуйидагича баҳоланишига имкон беради:

-алоқа корхоналари ҳодимларини меҳнат ва дам олиш шароитларидан қониқтириш даражаси;

    -ишлаб чиқариш муҳитининг қониқарсиз омилларини;

    -ишда асабийлашишга олиб келувчи сабаблар;

    -жамоада ижтимоий- психологик муҳитидаги ноқулай вазиятлар;

    -ҳодимларни  ижтимоий - машина шароитлари қониқтириши;

    меҳнатда асабий безовталаниш;

    - меҳнатни оғирлиги ва бошқалар.

 

Шовқин ва титрашнинг инсон саломатлигига таъсири

 

               Урбанизация ва саноат  тармоқларининг ўсиши муҳитнинг акустик ноқулайлигини  ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Текширишлар шуни кўрсатадики, шаҳарларда  шовқинлар йилига 10-20 дб ошиб бормокда.

Ёқимсиз ва ишлашга ҳалақит берувчи барча товушларга шовқин дейилади

               Австралиялик олимлар таъкидлашича катта шаҳар аҳолисининг умри шовқин туфайли  ўртача 10-12 йилга қисқарган.

               Умуман олганда инсон шовқинсиз муҳитда яшаши мумкин эмас, аммо шовқин кучининг ошиши  кишилар саломатлигига  салбий таъсир қилади.Унинг 0 - 50 дб бўлиши инсонга  ёқимли овоз сифатида  таъсир этса, 60-90 дб ёқимсиз, 100-120 дб зарарли ҳисобланилади. Шовқин кучини рухсат этилган меъёри 80 дб, энг юқори чегараси 110 дб. дир.

               Йирик шаҳарлардаги аҳолини сўроқ қилинганда  аҳолининг 69% транспорт, 21%  қўни-қўшнилар ва  болалар, 8% иш жойларида  ва 2% бошқа турдаги шовқинларлардан шикоят қилганлар.

Кишилар олдинги пайтларда ҳам шовқинга қарши курашиб келганлар Юрий Цезар шаҳарларда кечқурун соат 22.00. дан сўнг  барча турдаги транспорт ҳаракати тақиқланган. Елизовета1 шаҳарда 22.00. дан сўнг барча жанжалларга барҳам берган. Римда товуш чиқарувчи хунармандлик ишларига  рухсат этилмаган, ҳатто хўроз қичқириши ман этилган.

                Шаҳарларда шовқин кучини камайтириш  ишларидан бир дарахтларни кўпайтиришдир. Саноатлашган ҳудудларда ва турар  жойлар орасида, турар жой ва серқатнов йўллар ўртасида  барпо этилган  дарахтзорлар шовқинни  20%, кенглиги 25 м бўлган буталар ва дарахтзор хиёбонлар эса 10-12 дб камайтиради. Турар жойларни  йўллардан 200 м узоқроқда қурилиши шовқинни кучини 20 дб камайтиради. Шаҳарларда шовқинни пасайтириш тадбирларидан қуйидаги мажмуаларни амалга оширишни тақозо қилади:

- йирик шаҳарларда ўткинчи (транзит)автомашиналар қатновига барҳам бериш, шаҳар марказида юк машиналар ҳаракатини, транспортлар сигналини тақиқлаш:

- шаҳар қурилиш меъморчилигидатовуш ютувчи мослама ва материаллардан кенг фойдаланиш:

- турар жой яқинларида аэропорт қурмаслик, уларни шаҳардан узоқроққа кўчириш, учиш йўлларини шаҳарлар устидан ўтказмаслик, аэропортларни қайта таъмирлаш:

- шовқинсиз транспортлар яратиш(мотор ва ғилдиракни такомиллаштириш).

                   Шовқинни инсонга таъсирини кўриб чиқадиган бўлсак  шовқин уйқусизликка, 90 дб ли шовқин 25% кўриш қобилиятини пасайтиради, 70% нервоз касалигига сабаб бўлади, юрак  қон томир системасига таъсир қилади, сезиш қобилиятини 20% пасайтиради. Доимий 60 дб таъсирида бўлган болалар 12-16% гача эслаш қобилиятини пасайишига сабаб бўлади.Шовқин туфайли  товуш стресси деб аталувчи касаликка олиб келади, бунда  нерв системасининг функцияси бузилади. Шовқин ўсимликларни  ривожланишига ҳам кучли таъсир қилади.

Титраш. Киши организмига узок вақт таъсир этадиган бўлса  юрак қон-томирсиситемасининг касалланиши, қон таркибининг ўзгаришига,гипертония, ҳушдан кетишга сабаб бўлиши мумкин. Титраш иш унумдорлигини  камайтирибгина қолмасдан , балки унинг соғлигига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Бу таъсирини олди олинмаса ,хавфли титраш касаллигига олиб келади. Шунинг учун ҳам титрашга қарши кураш мухим аҳамиятга эга.

     Титраш касб касалликлар тоифасига кирадиган касаллик бўлиб,уни даволаш асосан бошлангич даврларда натижа беради. Касалликнинг оркага қайтиши жуда секин боради.Агар олди олинмаса, киши ишга яроқсиз бўлиб колади.Бу касалликнинг олдини олишнинг асосий воситаси иш жойларида титраш нормаларини белгилашдир.Титраш нормалари гигиеник ва техник нормаларга бўлинади.

Табиатда учрайдиган айрим кимёвий элементлар радиоактивлик хислатига эга бўлиб, уларнинг парчаланиши ва элементларнинг ўтиш жараёнида нурланиш юзага келади. Радиоактив моддаларнинг ярим бўлиниши бир неча соатдан 4.5 млрд. йилга тўғри келади.

Муҳитига тушган радиоактив моддаларга қарши курашишнинг йўл йўқ, фақат огоҳлантириш мумкин холос, ҳаттоки радиоактив моддаларнинг муҳитни зарарлантиришини нейтрал ҳолга келтирадиган биологик чириш ва бошқа йўллари, механизмлари ҳам маълум эмас.

Радиоактив моддалар ярим парчаланишига қадар улар ўсимлик ва ҳайвонлар танасига ўтиб бўлади. Озиқа ҳалқаси бўйича ўсимликдан ҳайвонга, ҳайвондан инсонга ўтиб, унинг организмида тўпланади.

Радиоактив моддалар ичида энг хавфлиси стронйий-90 ва цезий-137 ҳисобланади. Улар атмосферада ядро портлашларида юзага келади ва атом саноатининг қолдиқлари сифатида муҳитга тушади. Бу икки радиоактив модданинг биринчиси стронции-90 умиртқали организмларни суяк тўқмаларида тез ўтади, иккинчиси цезий-137 эса тана мускулларида тўпланади ва қуйидаги салбий оқибатларга олиб келади, яъни:

радиоактив нур олган организмда ўсиш секинлашади, турли инфекцияларга чидамсиз бўлиб иммунитетни йўқатади;умр қисқаради, табиий ўсиш, кўпайиш камаяди, организм вақтинча ёки тўла наслсиз бўлиб қолади;турли йўллар билан танадаги наслий генларнинг бузилиши натижасида иккинчи ва учинчи авлодларда ҳам бузилиш юзага келади.

 Радиоактив моддалар организм танасида тўпланиб, жуда оғир, тиклаб бўлмайдиган салбий ҳолатларни келтириб чиқаради.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, радиоактив моддаларнинг муҳитдаги миқдори 1000 рад бўлганда инсон ўлади. 700 бўлганда 90% ва 200 рад бўлганда эса 10% ўлим бўлади; радиация 100 рад кўрсатгичда бўлганда рак касаллиги кўпаяди ва инсон тўла насилсиз-стерилизацияланиб қолади.

Табиий муҳитда радиоактив моддаларнинг ҳосил бўлишига атом ва водород бомбаларининг ер усти ва ер остида портлаш сабаб бўлади.

Айрим ер ости синовлари(200 килотонна қувватли) 2-3 км. доирадаги текис майдонларни баланд-паст ҳолатга келтириб, айрим жойлар 50-80 м. баланд бўлиб қолган, 3-5 м. катталикдаги тошлар эпицентдан 1 км. нарига отиб юборилган. Шу ерларга 26 йилдан кейин борилганда, радиоактивлик жуда юқори эканлиги кузатилган.

Экологиянинг ҳуқуқий асослари. Атроф-муҳитни ҳуқуқий муҳофазалаш

Экологик хавфсизлик деганда атроф табиий муҳит ҳолатини организмлар ҳаёти учун эхтиёжларига жавоб берадиган ёки инсон учун соғлом, тоза ва қулай табиий шароитга эга атроф-муҳит тушунилади.Экологик хавфсизликни таъминлаш учун ҳар бир алоҳида давлат маълум экологик сиёсат олиб бориши керак.

     Экологик тахдидлар деганда атроф-муҳит ҳолати ва инсонларнинг ҳаёт фаолиятига бевосита ёки билвосита зарар етказадиган табиий ва техноген харктердаги ҳодисалар тушунилади. Экологик тахдидлар глобал, минтақавий, миллий  ва маҳаллий даражаларга ажралади.

       Ўзбекистон Республикасида экологик хавфсизликни таъминлаш стротегияси экология соҳасидаги шахс, жамият ва давлатнинг Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик Концепцияси  ва Конститутциясида берилган ҳаётий зарур манфаатлардан келиб чиқади.

        Шахснинг ҳаётий зарур манфаатларига:

  -   инсоннинг ҳаёти фаолияти учун оптимал экологик шароитларни таъминлаш, аҳоли саломатлигини  ҳимоя қилиш киради.

        Жамиятнинг ҳаёти  зарур манфаатларига :

  - барқарор экологик вазиятни қарор топтириш, аҳоли саломатлигини таъминлаш, соғлом авлодни шакллантириш киради.

        Давлатнинг ҳаёти зарур манфаатларига:

  -  барқарор ривожалантириш регионда экологик вазиятларнинг барқарорлиги, соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

-иқтисодиятнинг устувор тармоқларида илмий-техник ривожлантиришнинг юқори даражасини таъминлаш;

   - миллий хавфсизликнинг самарали тизимини  яратиш, Ўзбекистоннинг коллектив хавфсизлик ва ҳамкорликнинг  регионал ва глобал тизимларини  таркибий ва табиий қўшилишини таъминлаш киради.

          Экологик хавфсизликни таъминлаш ва экологик тахдидларни олдини олиш учун Ўзбекистонда биринчи навбатда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувафикдир:

абиий ресурслардан, шу жумладан,сув, ер,минерал ҳом-ашё ва биологик ресурслардан комплекс фойдаланиш;

еспублика ҳудудида атроф – муҳит ифлосланишини экологик –гигиеник ва санитар меъёрларигача камайтириш;

-экологик фалокат зонаси – Оролбўйида, шунингдек мамлакатнинг бошқа экологик номақбул ҳудудларида экологик ҳолатларни тиклаш  ва соғломлаштириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

еспублика аҳолисини сифатли ичимлик суви, озиқа маҳсулотлари, дори- дармонлар билан  таъминлаш;

кологик тоза  ва кам чиқитли технологияларни жорий этиш;

кология соҳасида илмий-техник  салоҳиятни ошириш, фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш;

ҳолининг экологик таълими, маданияти, тарбияси тизимини ривожлантириши ва такомиллаштириш;

-экологик ҳалокатлар,офатлар, фавқулотда вазиятлар, аварияларни олдини олиш ва оқибатларини тугатиш;

-экологик муаммоларни ҳал қилишда жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва бошқалар.

Мамлакатнинг ташқи ва ички экологик сиёсатини жаҳон талаблари доирасида олиб боришдақонуний ҳужжатлар ҳал қилувчи рол ўйнайди. Мустақилликйилларида Ўзбекистонда 120дан ортиқ қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинган.

Экологик қонунчиликнинг мақсади инсонларнинг саломатлиги,меҳнат ва маиший шароитлари тўғрисида ғамҳўрлик қилиш ҳисобланади.

 «Қонун каерда ҳукумдорлик қилса, ўша ерда эркинлик бор» деган доно Амур Темур бобомиз. «Қонуннинг устиворлиги бош принцип ҳисобланилади» деган И.А. Каримов.

Табиатни муҳофаза қилишда қилинган ишлардан бири  зарур қонунлар, қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар тузишдан  иборат. Экологик ҳуқуқнинг асосий манбаи бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ҳисобланилади. Унда табиат-жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш маҳсус қоида талаблар ҳам белгиланган бўлиб, экологик ҳуқуқининг манбаларини асосини ташкил этади.

                Асосий қонунимизда фуқароларнинг  бурчилари бу атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар (50 модда), “жамиятнинг иқтисодий негизларидан бири бу мулкдор мулкни  ўз ҳоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасариф этади….. Мулкдор  фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан  қўриқланадиган  манфаатларини  бузмаслиги шарт” (54 модда), ва “ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий заҳиралар қатор умуммиллий  бойликдир, ундан оқилона  фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”(55 модда).

Ҳуқуқни сақлаш чегаралари ички ва ташқига бўлинади. Ҳуқуқий ҳимоялашнинг ички чегаралари табиий дунёдан ижтимоий дунёга ўтган табиат элементларига: фойдали қазилмалар, сув ҳавзаларидан олинган сув, қазилган тупроқ, отилган ҳайвонлар, қушлар ва бошқалар. Шу объектлар учун инсоннинг табиат билан алоқаси бузилади, уларни товар-моддий бойликларга айланади. Ҳуқуқий ҳимоянинг ташқи чегаралари одамлар яшайдиган ер табиати, шу жумладан ўзида ернинг таъсирини сезадиган ва одамнинг яшаш муҳити ҳолатига таъсиркўрсатадиган (масалан, ернинг сунъий йўлдошларини учирилиши пайтидаги ҳодисалар) ер атрофидаги бўшлиқни ташкил этади.

Ҳуқуқий ҳимоялашнинг табиий объектлари миллий, халқаро, регионал ва глобалга бўлинади. Табиатни сақлаш қонунчилигига асосан cақлашнинг табиий объектларига ер, унинг бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси киради. Буларнинг ҳаммаси инсон яшаши учун табиий муҳит бўлган биосферани ташкил этади. Ўзбекистонда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари табиатни сақлаш ҳуқуқий нормаларидан, яъни қонунлардан ва қонун моҳиятига эга бўлган актлардан иборат. Атроф-муҳитни сақлаш ва табиий ресурслардан унумли фойдаланиш қонунчилиги кейинги 20 йилда жадал ривожланди. Кенг кўламли муносабатларни тартибга солувчи қонунлар қабул қилинди: ер қонунчилиги асослари, соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчилик асослари, сув қонунчилиги асослари, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик асослари, ўрмон қонунчилиги асослари, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун, атмосфера ҳавосини сақлаш тўғрисидаги қонун ва бошқалар. Қонунлар орқали корхоналарга табиатни сақлаш қонунчилигига риоя қилиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва қайта ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни ифлосланишдан сақлаш, энергия тежовчи, кам чиқит чиқарадиган ва чиқитсиз технологияларни жорий этиш, шунингдек, табиий ҳом ашёни комплекс қайта ишлаш, атроф-муҳит ҳолатини назорат қиладиган автоматлаштирилган тизимлар ва асбоблар ишлаб чиқиш юклатилган. Атроф-муҳит ҳолати янги технологиялар ва машиналар яратувчилардан экология масалаларига эътиборни талаб қилади. Улар қандай техник ечим техник ва иқтисодий шартларнигина эмас, балки экологик аспектларни ҳам ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Лойиҳавий ечимлар албатта экологик экспертизадан ўтказилиши керак, янги яратилаётган технологик жараёнлар, машина-ускуналар ва материаллар уларни жорий этишда халқ хўжалик самараси билан бир қаторда юқори экологик хавфсизлик даражасини таъминлаши керак.

Экологик қонунчилик бир неча даражаларни ўз ичига олади.Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси нормалари экологик қонунчиликнинг асосини ташкил килади.1992йил  8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосий қонун хисобланиб, ҳамма учун мажбурийва олий юридик кучга эгадир.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари Конститутциянинг 50,54,55ва 100-моддаларида берилган.Конститутциянинг 50-моддасида “Фуқаролар атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар ”деб таъкидланади. Ушбу талабга кўра Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишива табиий бойликлардан оқилона фойдаланиши талабларига тўла амал қилиши шартдир.

Асосий қонуннинг 54-моддасига кўра, жамиятнинг иқтисодий негизларидан бири бўлган мулкий муносабатлар бозор иқтисодиёти қонуниятларига мос равишда эътироф этилади.Лекин мулкдор ўзҳохишича эгалик қилиши,фойдаланиши ва уни тасарруф этиши ҳеч қачон экологик муҳитга,яъни атроф-муҳитҳолатига зарар етказмаслик керак.

Конституциянинг 55-моддасига мувофик “Ер,ер ости бойликлари,сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир,улардан оқилона фойдаланиш зарурдир ва улар давлат муҳофазасидадир”.

Умуммиллий бойлик тушунчаси Ўзбекистон Конститутциялари тарихида  биринчи бор қўлланилган бўлиб,у барча турдаги мулк шаклини инобатга олади.Лекин барча табиий обьектлар ўзбек ҳалқининг мулки бўлиб, уни Ўзбекистон Республикаси илк бор мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлди. Эндиликда миллий бойлик бўлган барча табиий заҳиралардан ўта самарадорлик билан фойдаланиш мамлакатимиз ривожининг заминидир.

Шунинг учун ҳам давлат уларни ўз муҳофазасига  олади. Конститутциянинг 100-моддасига биноан илк бор шаҳар, туман, вилоят маҳаллий ҳокимиятларига ўз маъмурий ҳудудий бўлинмаларида атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ваколати топширилган.

         Уларда яшовчи  аҳолини экологик жиҳатдан хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий экологик тадбирларни уйғунлаштириш, ҳамда келажак истиқболларини белгилаш мақсадида табиий объектларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларни тегишли ҳудудлар бўйича ишлаб чиқиш, улардан фойдаланиш, эгаллаш, ижаралаш ва мулк сифатида бериш хуқуқини яратди, назорат жавобгарлик механизмини такомиллаштиришга имкон берди. Ўзбекистон Республикасида «Экология» ни, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида бир қатор қабул қилинган қонунлар (28 та), «Ер тўғрисида» қонуни (28 июнь 1990й.), «Табиатни муҳофаза қилиш» қонуни (9 декабрь 1992й.), «Сув ва сувдан фойдаланиш» қонуни (6 май 1993й.), «Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тўғрисида»ги қонуни (7 май 1993й.), «Қазилма бойликлар тўғрисида»ги қонуни (22 сентябрь 1994й.), «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш» қонуни (23 сентябрь 1996й.), «Ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш» қонуни (26 декабрь 1997й.), «Ўсимлик оламини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш» қонуни (26 декабрь 1997й.), «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш», 377. 1.01.2000й. буйруқ. «Экологик экспертиза» тўғрисидаги қонун (7 июнь 2000й.) ЎзбекистонРеспубликасининг Олий мажлиси сессиясида ва шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган кўплаб қарорлари асосида амалга оширилади. Уч йил мобайнида (1997-1999) мамлакатимизнинг 2000-2005 йиллар ва 2010 йилларгача мўлжалланган янги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий ҳаракат дастури», «Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур тўғрисида» ва «Таълим тўғрисида»ги қонун 1997 йил 29 августда қабул қилинган. Янги дастурда асосий экологик муаммолар, устивор ҳаракатлар, табиатни муҳофаза қилишдаги сиёсатни ишлаб чиқиши ва ҳаракат дастури Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш борасида улкан ишларни амалга оширишда ижобий роль ўйнайди. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун 1992- йил 9 декабрда қабул этилган. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун  экология соҳасидаги асосий қонун ҳисобланади.У қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

“Умумий коидалар;давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг табиатни муҳофаза этишга таалуқлихуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ва ҳолатлари: Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ мажбуриятлари,атроф табиий муҳит сифатини меъёрлар билан тартибга солиш экологик экспертизаси,экологик назорат табиатни муҳофаза қилишни таъминланишнинг иқтисодий чора тадбирлари; фавқулотда экологик вазиятлари; ҳўжалик фаолияти ва бошқайўсиндаги фаолиятга доир экология талаблари; табиатни муҳофаза қилишга доир қонунларни бузганлик учун жавобгарлик; табиатни муҳофаза қилишга оид низоларни ҳал қилиш”. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” қонуннинг муқаддимасида –“Қонуннинг мақсади инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар уйғун мунсабатда ривожланиши, экология тизимлари, табиат комплекслари ва айрим обьектлар муҳофаза килинишини таъминлашдан, фуқароларнингқулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашдан иборатдир”деб таъкидланади.Қонуннинг 12-моддасига биноан “Ўзбекитон аҳолиси ўз саломатлиги ва келажак авлоднинг саломатлиги учун қулай табиий муҳитда яшаш, ўз саломатлигини атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга.”

 Қонуннинг мақсади  инсон ва табиат ўртасидаги уйғун мувозанатда ривожланиши, экологик тизимларни, табиат комплекслари ва айрим объектларини муҳофаза қилишни таъминлашдан, фуқороларни  қулай атроф-муҳитга эга бўлиш  ҳуқуқини кафолатлашдан иборат.

«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги  қонуни 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган. Унда  атмосфера ҳавосининг  муҳофазаси  ҳуқуқий иқтисодий ва ташкилий асослари белгилаб берилган.

«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун 1993 йил 6 майда қабул қилинган, унинг асосий вазифаси  атроф-муҳит иқтисодий соҳада ва аҳолини  эхтиёжлари йўлида сувлардан оқилона  фойдаланишни таъминлаш мақсадида  сув муносабатларини тартибга солиш.

«Ўрмон тўғрисида» ги қонун 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган бўлиб,унда  ўрмонларни кесиб юборишдан, талон-тарож қилишдан ўзбошимчалик билан эгаллаб олишдан, ёнғин тушиш ва нобуд қилишдан ҳимоя этилиши  белгилаб берилган. Бу қонунда  ўрмонлардан фойдаланиш мақсадлари ўрмонларга нисбатан мулкчилик, ўрмонлардан фойдаланиш тартиб–қоидалари улардан фойдаланишни ҳуқуқ ва бурчлари ўрмонларни  муҳофаза қилиш, ўрмонлардан фойдаланиш қонунларини бузганликлари учун жавобгарлик каби масалалар тартибга солинган.

«Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун 1993 йил 7 майда  қабул қилинган. Давлат миллий боғларининг таърифи ва вазифалари боғларни ташкил этиш ва уларни бошқариш, боғларнинг мақоми ва маблағлари, боғларнинг иш тартиби белгилаб қўйилган.

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонун 2000 йил 25 майда қабул қилинган. Давлат экологик эксперизасининг мақасади бу қонунда белгилаб берилган. Экспертиза самарадорлигини  ошириш мақсадида тадбирлар уч боскичда ўтказилади. 1-чи танланган майдоннинг шароити ўрганилади. 2-чи қурилишга киришмай туриб унинг техник-иқтисодий асосларининг атроф-муҳитга  таъсири  аниқланилади. 3-чи босқичда қурилган иншоатни қабул қилишдан аввал экологик меъёрларни таҳлил қилинади. Экологик экспертизанинг  бундай босқичларда ўтказишга сабаб фавқулотдаги ҳодисаларни олдини олиш жамоат фикр мулоҳазаларини олиш имкониятини беради ва атроф-муҳитни фавкулотдаги ҳодисаларда муҳофаза қилишга эришилади. Экологик экспертиза ишларида жамоатчиликни иштирок этишга жалб қилиш  ва атроф-муҳитни ифлослантираётган корхоналарни аудитини  ўтказишдан иборат.

«Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур тўғрисида» ва «Таълим тўғрисида»ги қонун 1997 йил 29 августда қабул қилинган бўлиб, унда  педагоглар умуминсоний  қадриятларнинг  устивор мавқеини таъминлаш атроф-муҳитга  эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашлари кераклиги ҳақида алоҳида уқтириб ўтилган.

Демак, ҳар бир фуқаро ўзи яшайдиган жойидаги экологик вазият ва унинг келгуси ўзгариши бўйича мутассадди ташкилотлардан мавжуд маълумотларни олиш, ўрганиш ва ундан фойдаланишга ҳақлидир. Ҳар бир киши ўзҳохиши бўйича атроф-муҳитни муҳофаза қилишга хиссасини қўшиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бирор корхона ёки бошқа обьектлар фаолияти натижасида инсонлар саломатлигига зарарли таъсир кўрсатаётган бўлса шикоят орқали ҳокимият бошқарув ва табиатни муҳофаза қилиш идораларининг қарори билан уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатибқўйилиши,тугатилиши ёки ўзгартирилишига эришиш мумкин. Юридик ва жисмоний шахслар экологик зарарли корхона фаолиятини тўхтатиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар. Заҳарли чиқиндиларни ташлаш натижасида экинларни, балиқларни нобуд қилиш,табиий обьектларни бузиш,етказилган зарар учун корхоналар, мансабдор шахслардан ва фуқаролардан белгиланган тартибда товон пулини ундириш мажбурийдир.

Мавжуд қонунчиликда табиатдан оқилона фойдаланиш янги , кам чиқитли технологияларни жорий қилиш чора тадбирларини амалга оширган корхоналар, муассассалар, ташкилотлар ва фуқаролар учун рағбатлантириш кўзда тутилган.

Асосий қонунда табиатдан умумий ва махсус йўсинда фойдаланиш шартлари берилган. Табиатдан умумий тарзда фойдаланиш табиат кўйнида дам олиш,балиқ овлаш, ўсимликлар териш ва бошқалар фуқаролар учун текинга,хеч қандай рухсатномаларсиз амалга оширилади. Табиатдан махсус фойдаланиш корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларга ишлаб чиқариш ва ўзига хос фаолиятни амалга ошириш учун табиий ресурслардан ҳақ олиб ва махсус рухсатномалар асосида эгалик қилишга, фойдаланиш ёки ижарага берилади. -Табиий ресурслардан фойдаланишда ижарага олиш, лицензия, шартнома ва бошқа шакллари мавжуддир. Табиатдан фойдаланиш талаб ва меъёрлар даражасида бўлмаса рухсатномалар ва ижара шартномалари бекор қилинади ва табиатдан фойдаланувчи келтирилган зарарни қоплаши мажбур бўлади.  

         Атроф-муҳит ва инсон саломатлигига зарар етказадиган экологик қонун бузарликлар учун мансабдор шахслар ва фуқоролар Ўзбекистон Республика қонунларига мувофик ижтимоий, фуқоровий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

         «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонундаги 47 моддасида  қонунда таъкидланган  қандай тартиб бузарлик учун жазо чоралар қўлланилиши ҳақида ёзилган. Экология соҳасида ҳуқуқ бузарликни  содир этилганда қуйидаги маъмурий жазо чораларини  қўллаш мумкин. 1. жарима, 2. маъмурий, 3. муайян шахсни махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш.

          Табиатдан фойдаланиш талабларини қўпол бузиш атроф-муҳитни ифлосланиши оқибатида аҳолини  оммавий касалланиши ёки нобуд бўлиши: ҳайвонлар,ўсимликлар,балиқлар, паррандаларни қирилиб кетиши: сув ва сувдан фойдаланиш тартибини бузилиши: «Кизил китоб»га киритилган турларни  нобуд бўлиши ва бошқа шундай жиноятлар жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлувчивоқеаларгакиради. Экологик жиноят содир этишда айбли деб топилса  шахсларга нисбатан қуйидаги   жазолар қўлланилади:

1. жарима, 2.муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш,3. аҳлоқ тузатиш ишлари,4.қамоқ,5. озодликдан маҳрум этиш.

Қўшимча тариқасида мол-мулкини  мусодара этиш.

Экологик хавфсизликни таъминлашнинг  ташкилий асослари.          Экологик хавфсизликни таъминлашдатабиий ресурслардан оқилона фойдаланиш атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқаришни такомиллаштиришданбоғлиқдир.

         Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси табиатни муҳофаза қилишсиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди, қонун ҳужжатларини қабул қилади ва Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасининг фаолиятини мувофиқлаштирибтуради. Табиий ресурслардан  фойдаланганлиги учун ҳақ олишнинг энг кўп-кам ҳажмини шунингдек, тўловларни ундириб олишдаги  имтиёзларни белгилайди.Шунингдек,ҳудудларни фавқулотда экологикҳолати, экологик офати ва экологик фалокати минтақасидеб эълон қилади ва бундай минтақаларнинг ҳуқуқий режимларини ва жафо кўрганларнинг мақомини белгилайди.

         Ўзбекистон Республикасининг Президентига давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи сифатида қуйидаги ваколатлар берилган:

-экологик хавфсиз муҳитни таъминлаш учун зарурий чора тадбирлар кўриш:

-экология борасидаги қонунларни имзолаш ва уларга оид фармойиш ва қарорлар қабул қилиш.

-экологик қонун меъёрларини бузувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ноэкологик ҳужжатларини бекор қилиш:

-Олий Мажлис сенати Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасининг раиси лавозмига номзод тақдид этиш:

-экологик инқироз кўрган ёки талофат кўрган ҳудудлар ёки бутун ҳудуд  бўйича фавқулотда ҳолат жорий этиш:

-республика ички ва Халқаро экологик сиёсатига доир ваколатларини амалга оширади.

         Ўзбекистон Республика Вазирлар Махкамаси давлатнинг  табиатни муҳофаза қилиш сиёсатини  амалга ошириш экология соҳасидаги давлат дастурларини  қабул қилиш, уларни бажарилишини назорат қилиштабиий реурсларни ҳисобга олиш ва баҳолашни ташкил этиш экология маъорифи ва тарбияси тизимини яратиш ҳамда унинг амал қилишини таъминлашни амалга ошириш билан шуғулланадилар.

          Атроф табиий муҳитни  муҳофаза қилишдаги давлат бошқаруви Вазирлар Махкамаси Табиатни муҳофаза қилиш кўмитаси ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.

         Бир қатор вазирликлар ва муассасалар корхоналарида табиатни  муҳофаза қилишни бошқариш бўлимлари иш олиб боради.

         Ўзбекситонда  атроф - муҳитни  муҳофаза қилиш бўйича бош ижро этувчи орган Табиатни муҳофаза қилиш  давлат кўмитаси бўлиб у бевоситаОлий Мажлис Сенатига бўйсунади. Кўмитанинг ваколатларига қуйидагилар киради.

          - вазирликлар, идоралар, корхоналар ва фуқаролар табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари устидан давлат назоратини амалга оширади:

- табиатни муҳофаза этиш дастурларини  ишлаб чиқаради:

-давлат экологик экспертизасини ўтказади:

-атроф-муҳит сифатининг меъёрларини тасдиқлайди:

          - ифлослатирувчи моддаларни ҳавога чиқариш ташлаш ва сувга оқизиш шунинингдек, чиқиндиларни жойлаштиришга руҳсатномалар бериш ва уларни бекор қилиш:

- экологик масалаларида Халқароҳамкорликни ташкил этиш.

          Табиатни муҳофаза қилишқўмитаси Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент шаҳри ва вилоятларда маъмурий туманлар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталаридан иборат тузилмага эга.

         Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини  Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан ташқари Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар қўмитаси амалга оширади.

         Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида идоравий ишлаб чиқариш ва жамоат назорати амалга оширади.

         Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳоли пунктларида атмосфера      ҳавосини ифлослантирувчи моддалар чегаравий йўл кўйиладиган концентрациясининг санитария нормалари тасдиқланган, аҳоли пунктларидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш усуллари (СанПиП-0060-93) ишлаб чиқилган, турар жой уйлари қурилишларида йўл қўйиладиган шовқин даражаси қийматлари (СанПиП-0065-96), турар жой қурилишлари ҳудудида инфратовуш ва паст частотали шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси белгиланган. Гидрометеорология ва табиий муҳитни назорат қилиш бўйича давлат Комитети қуйидагиларни ишлаб чиққан: ҳавони муҳофазалаш чора-тадбирларини келишиш, экспертизадан ўтказиш ва лойиҳавий ечимлар бўйича атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришга рухсатномалар бериш тўғрисидаги йўриқнома; корхоналарнинг атмосфера чиқиндиларидаги зарарли моддалар концентрациясини ҳисоблаш методикаси, «Ноқулай метеорологик шароитларда чиқиндиларни тартибга солиш», атмосферанинг ифлосланишини ҳисоблашнинг унификациялашган дастури (эколог-1992й.-ЦНИ-Ипроект).

               Республикада табиатни муҳофазалаш, табиий ресурслардан рационал фойдаланиш ва қайта ишлаб чиқариш бўйича бутун масъулият Давлат табиатни муҳофазалаш қўмитасига юклатилади. Ўзбекистон табиатни муҳофазалаш қўмитаси қошида атрофни муҳофаза қилиш муаммоларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун олимлар, жамоат ва давлат арбобларидан иборат жамоатчилик кенгаши ташкил этилган.

Давлатқўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1. Атроф-муҳитнинг ҳолати ва фойдаланиш устидан давлат назорати, шу жумладан, табиатни муҳофазалаш нормаларини бузувчи саноат объектларини қуриш ва ишлатишни ман этиш ҳуқуқи берилган.

2. Вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, табиатдан фойдаланиш соҳасида ягона илмий-техник сиёсат ишлаб чиқиш ва ўтказиш.

3. Экологик нормативлар, қоидалар ва стандартларни тасдиқлаш.

4. Янги техника ва технология, шунингдек корхоналар қурилиш лойиҳалари ва реконструкцияси бўйича давлат экологик экспертизасини ўтказиш.

5. Моддаларни атмосферага чиқаришга, чиқиндиларни йўқотишга, сувдан фойдаланишга, атмосфера ҳавосини ишлатишга, ерларни ажратишга, аҳолини экология бўйича тарбиялашга рухсатномалар бериш.

6. Табиатни муҳофазалаш бўйича Халқаро ҳамкорликни режалаштириш ва амалга ошириш.

Табиатни муҳофазалаш қонунини бузганлик учун жавобгарлик табиатни муҳофаза қилиш қонуни бузиш оқибатлари ва табиий муҳитга зарар етказишдан иборат бўлиб, айбдорларга нисбатан мажбурий чоралар кўрилади. Табиатни муҳофаза қилиш қонунини бузганлик учун қуйидаги чораларни қўллаш кўзда тутилган:

- моддий-айбдорларга нисбатан жарима солиш. Табиатни муҳофаза қилиш қонунини бузган шахсларга нисбатан қўлланилади.

- маъмурий-огоҳлантириш, жарима, етказилган зиённи бартараф этиш, маълум бир турдаги фаолият билан шуғулланишдан маҳрум этиш.

- жиноий жавобгарлик - Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси билан тартибга солинади (1,4,8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш).

Табиатни муҳофаза қилиш қонунларини бузганлик учун жавобгарлик, бу қонунни бузиш оқибатлари ва табиий муҳитга зарар етказишдан иборат бўлиб, айбдорларга нисбатан мажбурий чоралар кўрилади.

 

Ўзбекистоннинг табиатни муҳофаза қилишга чиқарилган қонунулари.Халқароэкологик ҳамкорлик

ЕЕр сайёраси ва унинг ўзига хос табиати инсониятнинг умумий яшаш макони,ягона уйи ҳамда яшаш воситаси хисобланади. Шунинг учун юз бераётган экологик тангликларни бартараф этиш ер юзидаги барча халқлар ва давлатларнинг умуминсоний вазифасидир. Сайёрамизда Халқаро экологик ҳамкорликнинг зарурлиги қуйидаги ҳоллар билан белгиланади:

      Ер сайёраси ва унинг ўзига хос табиатини инсонга маълум бўлган Оламда ягона эканлиги;

      Ер табиати ва биосфера яхлит тизим сифатида мавжуд бўлиб инсон ва жамият унинг таркибий қисми эканлиги;

      Инсониятнинг барча ишлаб чиқариш фаолиятини моддий негизи табиат эканлиги;

      Табиатдаги салбий ўзгаришлар ва атроф-муҳитга антропоген таъсир кўллами жиҳатидан бутун сайёрага тазйиқ кўрсатувчи жараёнлар эканлиги;

      Ҳозирда юзага келаётган экологик муаммоларни ҳал этишга кўпҳолларда бир ёки бир нечта давлатларнинг имкониятлари етарли эмаслиги;

      Барча инсониятнинг биргаликдаги ҳаракати сайёрамиздаги экологик вазиятни яхшилашнинг энг мақбул йўли эканлиги.

Халқаро экологик ҳамкорлик (ХЭҲ) дейилганда - ер юзидаги барча мамлакат халқлари томонидан табиат муҳофазасига доир халқаро келишув-шартнома, конвенциялар тузиш, халқаро экологик меъёрларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини ҳамкорликда назорат қилиш, умумсайёравий ва худудий экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш, илмий тадқиқотлар ва турли халкаро анжуманлар ўтказиш каби кенг кўлламли чора-тадбирлар комплекси тушунилади. ХЭҲқуйидаги тамойилларга асосланган бўлиши лозим:

- Сайёрамиздаги ҳар бир инсон соғлом экологик шароитларда яшаш ҳуқуқига эга эканлиги;

- Ҳар бир мамалакат атроф-муҳит ва табиий ресуслардан ўз фуқоралари манфатлари йўлида фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги;

- Бир давлатнинг экологик муваффақияти бошқа давлатлар ҳисобига бўлмаслиги ёки уларнинг манфаатларига зид бўлмаслигига йўл қўймаслик;

- Ҳар бир давлат ҳудудидаги ишлаб чиқариш фаолияти шу давлатдаги ва ундан ташқаридаги табиий муҳитга зарар етказмаслигини таъминлаш;

- Экологик оқибатларни башорат қилиб бўлмайдиган ҳар қандай хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятларни амалга оширишга йўл қўймаслик;

- Тан олинган Халқаро меъёрлар ва андозалар асосида атроф-муҳит, табиий ресурслар ва улардаги ўзгаришлар устида назорат ўрнатиш;

-Атроф-муҳитмуаммолари билан боғлиқ барча келишмовчиликларни тинчлик йўли билан ҳал этиш.

Халқаро экологик ҳамкорлик умумбашарий қадриятларнинг муҳим таркибий қисми сифатида сўнгги юз йилдан кўпроқ вақтдан бери шаклланиб, такомиллашиб бормокда. Унинг дастлабки кўринишлари 19 аср охирларидан бошлаб ҳайвонотлардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилгандавлатлардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган давлатларароҳаракат тарзида намоён бўла бошлади.

1945 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ташкил этилиши муносабати билан экология соҳасидаги халқаро ҳамкорликушбу халқаро ташкилот фаолиятининг муҳим таркибий кисми сифатида ривожлана бошланди. БМТ халқаро экологик ҳамкорликни янада тараққий эттириш йўлида кўп ишларни амалга оширди.

Ҳозирда БМТ нинг мавжуд 14 та ихтисослашган ташкилотлардан 6 таси атроф-муҳит муҳофазасига алоқадор масалалар билан шуғулланади. Жумладан, ЮНЕСКО -таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларидан бири атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида маъориф ва кадрлар тайёрлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ижобий тажрибаларни оммалаштириш, илмий тадқиқотлар ўтказишга қаратилган. ФАО -озиқ -овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилот. У ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонлардан комплекс фойдаланиш, уларнинг унумдорлигини ошириш муаммолари билан шуғулланади. ВОЗ- халқаро соғликни сақлаш ташкилоти. Атроф-муҳитни муҳофазасининг санитар-гигиеник масалалари билан шуғулланади. ВМО- халқаро метеорологик ташкилот. Иқлимдаги умумсайёравий ўзгаришлар билан шуғулланади. ИМКО-денгизлар буйича давлатлараро маслаҳат ташкилоти. Бу ташкилот дунё денгиз ва океанларидан фойдаланишнинг экологик жиҳатлари билан шуғулланади. Юқоридагилардан ташқари, БМТ нинг ижтимоий ва иқтисодий масалалар билан шуғулланувчи кенгаши ЭКОСОС фаолиятида ҳам атроф-муҳит муҳофазасига жиддий эътибор берилади.

1974 йил БМТ нинг атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан фойдаланишга бағишланган махсус Бош сессия ўтказилди.Унда «Янги халқаро экологик тартибларни ўрнатиш ҳақида Деклорация» ва бу тартибларни ўрнатишнинг ҳаракат дастуридан иборат 2 та муҳим халқаро ҳужжат тасдиқланди. Бу ҳужжатларда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш муаммосига катта эътибор берилди, жумладан, сахроланиш ва ерларнинг шўрланишини олдини олиш.

 

Табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишда ва табиатни муҳофаза қилишда халқаро ҳамкорликни шакллари, икки ва кўп томонлама шартномалар, конвенциялар, келишувлар ва деклорациялар тузиш; табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишни ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро ва миллий ташкилотлар тузиш ва Халқаро ва миллий дастурлар бўйича ишлаш.

Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш айрим кишилар, коллективлар, мамлакатлар, халқлар ва ниҳоят бутун инсоният томонидан биргаликда олиб борилган тақдирдагина самарали бўлади. Асримизнинг бошларида табиатни муҳофаза қилиш Халқаро жамиятини тузиш зарурияти равшан бўлиб қолди.

1907 йили VIII Халқаро қишлоқ ҳўжалик конгрессида табиат гўзалликларини муҳофаза қилиш тўғрисида тавсияномалар қабул қилинган.

1910 йили Халқаро зоология конгрессида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида «Халқаро муваққат комитети» тузиш тўғрисида қарор қилинган. Бу комитет биринчи Халқаро конференция ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борган.

1911 йилда Россия, АҚШ, Англия ва Япония ўртасида денгиз мушукларини муҳофаза қилиш тўғрисида конвенция тузилган;

1913 йилда қушларни муҳофаза қилиш тўғрисида кенгаш ўтказилди; ўша йили Берлин шаҳрида 18 мамлакат ўртасида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш комиссиясинитузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

1923 йили Парижда Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Халқаро жамият иш бошлади (бу ташкилот 2-чи жаҳон уруши бошларигача ишлади). 1946-47 йилларда Голландияда Табиатни ҳимоя қилиш Халқаро жамияти қайтадан тузилиб, бу жамиятнинг 1948 йили Фонтенбло (Франция)да ўтказилган Бош Ассамблеясида мазкур жамият «Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқига» айлантирилган эди. 1956 йил бу союз «Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш Халқаро иттифоқи»га айлантирилди. Унинг раҳбарлик идораси Швейцариянинг Морж шаҳрида жойлашган.

1956 йилдан бошлаб иттифоқ ишларида фаол иштирок эта бошлади. Иттифоқ Халқаро миқёсда табиий ресурсларни ардоқлаб муҳофаза қилиш, бу соҳадаги илмий техника муваффақиятларини жорий этиш ва тарқатиш, Халқаро миқёсдаги табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги шартномаларни тузишда бевосита иштирок этади. Табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқининг Олий органи 3 йилда бир марта чақириладиган Бош Ассамблеясидир. Ассамблея қарорларида ҳукуматлар ўртасида конференциялар ўтказиш ва биосферанинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш, зарарли кимёвий ўғитлардан оқилона фойдаланиш нодир, камайиб бораётган ҳайвон ва ўсимликларни сақлаб қолиш ишлари тўғрисида конкрет чоралар белгиланди.

1978 йили Иттифоқ Бош Ассамблеясининг XIV конгресси Ашхабод шаҳрида ўтказилиб, табиат муҳофазаси соҳасида бир қанча муҳим масалаларни кўриб чиқди. Бу йиғилишда табиат муҳофазаси тўғрисидаги билимларни кенг тарқатишни, табиатни муҳофаза қилиш курсини мактабгача тарбия ёшидан бошлаб, олий мактабларгача ўтказишни тавсия этди. Бундан ташқари табиий ресурсларни ҳимоя қилиш масалаларини кўрадиган бир қанча Халқаро бирлашмалар тузилган.

1965 йилда сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш Халқаро Кенгаши ташкил этилди.

1922 йилдан бошлаб қушларни муҳофаза қилиш Халқаро Кенгаши иш олиб бормоқда. Овланадиган ҳайвонлар тўғрисидаги масалаларни ўзаро мувофиқлаштириш ва тартибга солиш ишлари билан Халқаро овчилик координация Кенгаши шуғулланади. Табиатни муҳофаза қилиш ва ресурслардан фойдаланиш Халқаро Иттифоқининг пропаганда ва маъориф ишлари комиссияси, унинг регионал комитетлари кенг қўламдаги ишларни олиб бормокдалар.

Ғарбий ва Шарқий Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Хиндистон Регионал комитетлари табиатни муҳофаза қилиш билимларини тарқатиш ишларини олиб бориш билан бирга табиатни муҳофаза қилиш курсининг мактаблар ва олий ўкув юртларида ўқитилишини яхшилаш устидан назорат ҳам олиб бораяпти. Балиқчилик ҳўжалиги вазирлигига балиқчиликни тартибга солиш, балиқ бойликларини муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш топширилди. Ана шу барча бошқариш органлари мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш ишини 1988 йилгача бажардилар. БМТ нинг маъориф, фан ва маданият масалалари бўйича комиссияси (ЮНЕСКО) томонидан табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи (ТМХИ) таъсис этилди. Ҳозирги вақтда бу иттифоқда 100 дан ортиқ мамлакат, жумладан 11 та социалистик мамлакат кирган. Шунингдек унинг ишида 22 та Халқаро ташкилотлар чунончи ЮНЕСКО, ФАО, ЮНЕП иштирок этади. ТМҲИни олий органи Ассамблея бўлиб, 3 йилда бир марта йиғилади. 1978 йил октябр ойида/Туркманистонда табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқининг XIV Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Ер сайёраси инсониятнинг умумий яшаш жойи ягона уйи ҳисобланиланади ва ер юзида экологик ҳалокатни бартараф қилиш мавжуд 200 дан ортиқ давлатларнинг,6.5 млрдан ортиқ инсонларнинг умумий вазифасидир./Мавжуд экологик муаммоларни ҳал этиш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш Халқаро келишув асосида умумжаҳон миқёсида амалга оширилгандагина ўз самарасини беради. Давлатлараро ҳамкорликнинг зарурлиги сайёрамизда биосферанинг ягоналигидан ва инсоннинг таъсири ҳеч қандай давлат чегаралари билан чекланмаганлигидан келиб чиқади. Охирги йилларда инсониятни ташвишга солаётган кўплаб регионал умумсайёравий экологик муаммолар фақатгина  давлатлараро ҳамкорлик йўли билан ҳал қилиниши мумкинлиги маълум бўлиб қолди.

         Ҳозирги вақтда табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг  икки асосий шакли ажратилган:

- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган икки томонлама ва кўп тамонлама шартнома ва конвенциялар:

-Халқаро экологик ташкилотлар фаолияти.

Турли давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини  мувофиқлаштириш учун давлатларарошартнома ва конвенциялар кенг кўлланилади. Бундай ҳамкорлик дастлаб Х1Х асрнинг биринчи ярмида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишни тартибга солиш йўлида вужудга келган.//Айниқса кўчиб юрувчи ҳайвонларни муҳофаза қилишга катта эътибор берилган. Фақатгина балиқ ва бошқа океан ҳайвонларини овлашни тартибга солиш хақида 70 дан ортиқ шартнома ва конвециялар мавжуд. Китларни овлашни чеклашга оид биринчи Халқаро конвенция 1931 йилда тузилган бўлиб унда Антарктида атрофидаги сувлардан ҳар йили 15 мингдан ортиқ кит овланмаслик кўрсатилган эди.

         Иккинчи жаҳон урушидан кейинги вақтда табиатни муҳофаза қилишга оид 300 га яқин турли шартномалар ва конвенциялар тузилди.

Улар орасида 1963 йили Москвада тузилган атмосфера сув ости космик фазодаги ядро синовларини таъқиқлаш ҳақидаги шартнома алоҳида аҳамиятга эга.

         1973 йилда нодир ҳайвон ва ўсимликлар турлари билан савдо қилишни  чегаралаш тўғрисидаги (СИТЕС) Халқаро конвенцияси тузилди.

         1972 йили Стокгольмда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўтказилган БМТ нинг Биринчи - Умумжаҳон конференциясида 5 - июньХалқаро табиатни муҳофаза қилиш куни деб эълон қилинди. 1973 йили Лондонда денгизларни  нефт ва бошқа заҳарли химикатлар билан ифлосланишнинг олдини олиш юзасидан Янги Халқаро конвенцияси қабул қилинди. 1978 йили Ашхободда ўтган Халқаро Табиатни Муҳофаза қилиш Иттифоқи (ХТМИ) бош ассамблеясида Жаҳон табиатни муҳофаза қилиш стратегияси қабул қилинди.

         1982 йил БМТ да Табиатни муҳофаза қилишнинг умумжаҳон Харитаси қабул қилинди. Бу муҳим ҳужжатларда табиатни  муҳофаза қилишнинг принциплари  ва кўп йилга мўлжалланган  асосий йўналишларини белгилаб  берилган.

         Атроф-муҳитга инсон таъсирини  кучайиши 1985 йили  Венада озон қатламини муҳофаза қилишнинг  конвенцияси 1992 йили Рио-Де-Жанейрода биологик хилма-хилликни  сақлаш, иқлимни ўзагариши, чўлланиш бўйича ва бошқа конвенцияларни тузилишга сабаб бўлди.

         БМТ атроф-муҳитни муҳофазаси масалаларига катта аҳамият беради. БМТнинг 1972 йилида ташкил қилинган  атроф-муҳит бўйича  махсус дастури-ЮНЕП Халқаро ҳамкорликни амалга оширишда муҳим рольўйнайди. 1948 йили тузилган нодавлат ташкилот  Табиатни  Муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи юздан ортиқ давлатлар 300 га яқин миллий давлат ва жамоат   ташкилотларини бирлаштирган. Ҳозирда 250 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар фаолият кўрсатмокда. БМТ нинг  Фан маъориф таълим ва саноат масалалари билан шуғулланадиган ташкилоти ЮНЕСКО нинг 14 та лойиҳадан иборат «Инсон ва биосфера» дастури кўп йиллардан бери Халқаро ҳамкорликдаги энг йирик дастурдир.

         ТМХИ 1966 йилдан Халқаро «Қизил китоб»ни эълон қилиб келади. Биологик ресурсларни ҳимоя қилишда унинг аҳамияти каттадир.

         Марказий Осиёда «Оролни қутқариш Халқаро фондиМарказий Осиё Минтақавий Экологик Маркази ва бошқаташкилотлар иш олиб бормокда.

         Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги Халқароҳамкорлиги.Ўзбекистон Респубикаси 1992 йили2 мартта БМТ га  тенг ҳуқуқли аъзо бўлди.

Бу эса Марказий Осиё давлатлар ўртасидаги икки томонлама ва кўп тамонлама ҳамкорликни ривожлантириш катта аҳамиятга эгадир. Айникса  Орол ва Оролбўйидаги экологик муаммолар Марказий Осиё,давлатлари  Халқароташкилотининг диққат марказидадир. Ушбу йўналишда  турли тадбирлар ўтказилади ва амалга оширилади. Оролбўйи аҳолисини тоза ичимлик сувлари билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамкорликнинг асосий масалалари ҳисобланилади. Жаҳон Банки Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХХТ) ва бошқалар Ўзбекистондаги экологик муаммоларни ҳал қилишда катта  ҳисса   қўшмокдалар. Ўзбекистондаги “Экология ва саломатлик” фонди - «Экосан» нодавлат ташкилотлари экологик муаммоларни ҳал этиш, Халқаро ҳамкорликни  мувофиқлаштириш ишига  ўз ҳиссасини қўшмокда.

          Мустақил Давлатлар Ҳамкорлиги (МДХ) мамлакатлари келишувига биноан экология соҳасидаги ҳамкорлик 1992 йил тузилган. Давлатлараро Экологик Иттифоқ орқали амалга оширади. Экологияни ва табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё давлатлари, Осиё, Европа, Америка ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни амалга оширишда экологик таълим ва тарбияни  ривожлантириш масалаларига  ҳам алоҳида эътибор беради.

           Ўзбекистон Респубикаси 1985 йилги озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Вена конвенцияси, 1987 – йилга озон қатламини емирувчи бирикмалар бўйича Баённома, 1989 –йилги (Базело ҳавфли чиқиндиларни чегаралараро ташишни назорат қилиш конвенцияси, 1992 йилги иқлим ўзгариши конвенцияси, Киото Баённомаси (1998, чўлланишга қарши кураш 1992 йил, 1993 йил биологик хилма-хилликни сақлаш каби ўнга яқин конвенциялар қўшилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МУНДАРИЖА

 

 

Сўз боши................................................................................................................................

2

Экология фанининг мақсади ва вазифалари .....................................................................

3

Ишлаб чиқариш фаолияти ва атроф-муҳитни боғлиқлиги ..............................................

7

Тирик организмларнинг яшаш муҳити. Экологик омиллар.............................................

9

Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар....................................................

15

Экология ва инсоният. Экологиянинг тарихи ва ҳозирги олимларимизнинг экологияга қўшган ҳиссалари ҳақида.................................................................................

22

Глобал муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари...............................................................

25

Экология ва экологик муаммолар.......................................................................................

30

Табиий ва антропоген ифлосланиш....................................................................................

34

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ...............................................................................

34

Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари................

43

Атмосфера ҳавосини тозалаш услублари ..........................................................................

44

Марказий Осиёдаги сув заҳиралари ва улардан фойдаланиш.........................................

46

Сувдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмлари........................................................

49

Ер ва табиий бойликлардан фойдаланиш ва уни такомиллаштириш.............................

54

Ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланишнинг муаммолари ...................................

57

Ўзбекистоннинг табиатни муҳофаза қилишга чиқарилган қонунлари. Халқаро экологик ҳамкорлик.............................................................................................................

58

Фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш муаммолари ва уларини ҳал этилиши.....

59

Иккиламчи захираларидан фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий ахамияти...............

59

Фан техника тараққиёти ва инсон саломатлиги.....................................................................

61

Алоқа соҳаси ва уни атроф-муҳитга таъсири. Экологик мониторинг.................................

63

Шовқин ва титришнинг инсон саломатлигига таъсири.........................................................

66

Экологиянинг ҳуқуқий асослари. Атроф-муҳитни ҳуқуқий муҳоқазалаш..........................

68

Ўзбекистоннинг табиатни муҳофаза қилишга чиқарилган қонунлари. Халқаро экологик хамкорлик...................................................................................................................................

77

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЭКОЛОГИЯ фанидан ўқув қўлланма

 

 

Ўқув қўлланма университет

           илмий-услубий кенгашида кўриб

                                                                          чиқилди ва нашр этишга тавсия

                                                                          қилинди

2014 й ------------- №-----баённома

 

 

 

Тузувчилар:

Кат.ўқит.Е.А.Борисова

Асс. М.Р. Агзамова

Асс. Г.А.Саидова

 

 

 

 

 

 

Муҳаррир

 

    Мусаҳҳид