ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ. ЭКОЛОГИЯ
фанидан
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
Махсус сиртқи йўналишидаги талабалар учун
Тошкент 2016
Тақризчилар:
Ф.М.Қодиров. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигидан амалий машғулотлар.
Уқув қўлланма. - ТАТУ, 2016. -40б.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Экология фани бўйича амалий машғулотларнинг мақсади, мавзулар бўйича таянч иборалар ва назарий материаллар, фаолият хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисалар ва касалланишларни олдини олишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқишда зарур ҳисоблар услуби ва мустақил ишлаш учун вариантлар келтирилган.
Ф.М.Қодиров. Практикум по безопасность жизнедеятельности.
Методические пособие. ТУИТ, 2016. -40стр.
Изложены цель практических занятий по предмету “Безопасность жизнедеятельности. Экология” и приведены основные термины и теоретические материалы по темам, методика расчетов решение задач по обеспечению безопасности деятельности и по разработке мероприятий направленных на предупреждение несчастных случаев и заболеваний и варианты для самостаятельной работы.
F.MQodirov. Praktikal course on safety of life activity.
Textbook. - TUIT, 2016. -40pages
The aim of the practical lessons on safety of life activity, basic word combinations on the themes and theoretical materials, providing safety of activity, methods of important accounts in working over the measures, which directed to prevent accidents and illness, solution of task, and task for independent work, are given in the textbook.
Ўқув қўлланма Махсус сиртқи таълим йўналишидаги талабалар учун мўлжалланган.
Илм-фан жадал тараққий этаётган, замонавий ахборот-коммуникация тизимлари воситалари кенг жорий этилган жамиятда турли фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни пухта эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифасини қўймоқда.
Ўқув қўлланманинг мақсади ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани бўйича олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва ҳаётда инсоннинг фаолият хавфсизлигини таъминлашга қаратилган масалалар ечими бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган.
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Экология” фани фаолият хавфсизлигининг назарий асослари, ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаёт фаолият хавфсизлиги ва экология каби бўлимлардан иборат бўлиб, унинг асосий мақсади ва вазифаси ишлаб чиқаришда хавфсиз ва соғлом иш шароитини яратиш ҳамда фавқулодда вазиятлар, жумладан табиий офатлар, техноген ва антропоген тусдаги ҳамда ҳарбий-сиёсий можаролар вақтидаги фавқулодда ҳолатлар вақтида аҳолини ҳимоя қилиш, ишлаб чиқариш корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи ва техник воситалар тизимларини илмий таҳлиллар асосида ўрганишдан иборатдир.
Фаннинг ушбу мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда фан бўйича амалий машғулотлар талабаларга маъруза дарсларида олган назарий билимларини мустаҳкамлашда ҳамда меҳнат шароитини, фавқулодда вазиятлар даражасини ҳамда экологик омилларни баҳолаш ва таҳлил қилишда мустақил қарорлар қабул қилишга ўргатади.
Ушбу ўқув қўлланмада Телевизион технологияллари факултети Махсус сиртқи таълим йўналишлари учун мўлжалланган. Ундан фан бўйича намунавий дастурларга асосланган ҳолда бошқа таълим йўналишларида ҳам фойдаланиш мумкин.
1-АМАЛИЙ машғулот
ҲАВО АЛМАШИНУВИ КАРРАЛИЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ
1.1. Машғулотнинг мақсади:
Иссиқлик, газ ва чанг зарарли ажралмалари бўйича ҳаво алмашинуви карралилигини аниқлаш.
1.2. Дастлабки берилганлар:
Берилганлар 1.1-ва 1.2-жадваллардан олинади.
1.1-жадвал
Иссиқлик ажралмаси |
Талабалик гувоҳномаси номерининг охирги рақами |
||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
|
V, м |
100 |
150 |
200 |
250 |
300 |
Q, кж/соат |
5·10 |
6·10 |
7·10 |
8·10 |
9·10 |
QАЖР, кж/соат |
1·10 |
1,2·10 |
1,4· 10 |
1,6·10 |
1,8·10 |
Т0, К |
9 |
8 |
7 |
6 |
5 |
Иссиқлик ажралмаси |
Талабалик гувоҳномаси номерининг охирги рақами |
||||
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
|
V, м |
350 |
400 |
450 |
500 |
550 |
Q, кж/соат |
1·103 |
2·104 |
3·104 |
4·104 |
5·104 |
QАЖР, кж/соат |
2·10 |
4·10 |
6· 10 |
8·10 |
1·10 |
Т0, К |
9 |
8 |
7 |
6 |
5 |
1.2-жадвал
Зарарли ажралмалар миқдори, w, г/соат |
Талабалик гувоҳномаси номерининг охиридан олдинги рақами |
|||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
|
СО |
2,5 |
3,0 |
3,5 |
4,0 |
4,5 |
5,0 |
4,5 |
5,0 |
3,5 |
3,0 |
Pb·10-3 чанги |
- |
10 |
- |
10 |
- |
15 |
- |
5 |
- |
5 |
Нотоксик П чанги |
5,5 |
- |
5,0 |
- |
4,5 |
- |
4,0 |
- |
3,5 |
- |
1.3. Ҳисоблаш услуби
Ишлаб чиқариш биноларида узлуксиз ҳаво алмашинуви имкониятини кўриб чиқиш ва хавфли ажралмалардан ҳимоялаш бўйича мухандислик ечимларини қўллаш зарур. Вентиляция табиий ва механик турларга бўлинади. Вентиляцион қурилмаларни ишлаш эффективлигини назорат қилишда ишлаб чиқариш биноларида ҳаво алмаштириш мартталиги назорат қилинади, шунингдек, ҳарорат, намлик, ҳаво ҳаракати тезлиги ўлчанади ва ишлаб чиқариш биносининг гигиеник сифати таҳлил қилинади.
1. Ҳайдаш зарур бўладиган QИС.А, иссиқлик ажралмаси қуйидаги ифода орқали аниқланади:
QИС.А =QП - QАЖР , кж/соат, (1.1)
бу ерда,
QП – ишлаб чиқариш ва қурилмаларидан, инсонлардан иссиқлик ажралиши, қуёш радиацияси ва бошқалар натижасида ишлаб чиқариш биносига келадиган иссиқлик миқдори, кж/соат;
QАЖР –бино деворлари орқали атроф муҳитга бериладиган иссиқлик миқдори, кж/соат.
2. Иссиқлик ажралганда 1 соат мобайнида ишлаб чиқариш биносидан ҳайдаш зарур бўладиган L ҳаво миқдори қуйидаги ифода орқали аниқланади.
L = QИС.А / с DT gИР, м/соат, (1.2)
Бу ерда,
с – ҳавонинг иссиқлик сиғими, с=1 кж/кг·К;
DT– олиб кириладиган ва хайдаладиган ҳаволар ҳароратларининг фарқи, К;
gИР – олиб кириладиган ҳавонинг зичлиги γк1.29 кг/м.
3. Бино ҳавосида зарарли газлар ва чанглар бўлганида, уларни руҳсат этиладиган нормаларгача камайтириш учун бинога узатиладиган зарур ҳаво миқдори қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
, м3/соат, (1.3)
бу ерда,
W - келадиган зарарли ажралмалар миқдори, г/соат;
сd - бино ҳавосида руҳсат этиладиган зарарли ажралмалар концентрацияси, г/ м3:
- СО учун сd= 2·10-2 г/ м3;
- Pb чанги учун сd= 1·10-5 г/ м3;
- Нотоксик П чанги учун сd= 10-2 г/ м3;
сn - ишлаб чиқариш биносига келадиган ҳаводаги зарарли аралашмалар концентрацияси, г/ м3.
Бу топшириқни бажаришда cn=0 олинади.
4. Ҳар бир зарарли ажралма тури учун алмаштириладиган ҳаво миқдори L алоҳида ҳисобланади. Кейин олинган қийматларнинг энг каттаси олинади ва ҳаво алмашинуви карралилиги ифодасига қўйилади:
, 1/соат. (1.4)
1. Иссиқлик ажралмаси ва аралашмаларга қарши курашиш услубларини тушунтиринг
2. Ишлаб чиқариш биноларида қандай вентиляция тизимлари мавжуд?
3. Вентиляция тизимининг унумдорлиги қандай аниқланади?
4. Ҳаво алмашинуви карралилиги нима ва уни ишлаб чиқариш биноларида қандай аниқланади?
5. Ишлаб чиқариш биноларида аккумулятор цехларини жойлаштиришга қандай талаблар қўйилади?
6. Ишлаб чиқариш биносининг метрологик шароитлари нима билан характерланади?
7. Ҳавонинг санитар-гигиеник сифати нима?
8. Ишлаб чиқариш чангининг қандай тутиш ва ҳайдаш услублари мавжуд?
9. Ҳар бир ишчи учун ишлаб чиқариш биноси баландлигининг, шунингдек, ҳажми ва майдонининг меъёрлари қандай?
10. Вентиляция қандай турларга бўлинади?
ШОВҚИН ИНТЕНСИВЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ
2.1. Машғулотнинг мақсади:
Шовқинни ютувчи материаллар қўлланилмаганда ва қўлланилганда шовқин интенсивлигини аниқлаш. Хулосалар чиқаринг.
2.2. Дастлабки берилганлар:
Ҳисоблаш учун берилганлар 2.1 ва 2.2-жадвалларда келтирилган.
2.1.-жадвал
Дастлабки берилганлар |
Талабалик гувоҳномаси номерининг охирги рақами |
||||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
||
1–Шовқин манбаи |
R, m |
2,5 |
2,0 |
3 |
3,5 |
4 |
4,5 |
5 |
5,5 |
6 |
6,5 |
L1,дБ |
80 |
90 |
95 |
100 |
100 |
110 |
100 |
90 |
90 |
100 |
|
№ тўсиқ-девор |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
|
2–Шовқин манбаи |
R, m |
7 |
7,5 |
8 |
8,5 |
9 |
9,5 |
8,5 |
8,5 |
8 |
7,5 |
L1, дБ |
110 |
100 |
90 |
80 |
80 |
80 |
90 |
90 |
100 |
110 |
|
№ тўсиқ-девор |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
15 |
14 |
13 |
12 |
11 |
|
3–Шовқин манбаи |
R, м |
7 |
6,5 |
6 |
5,5 |
5 |
4,5 |
4 |
3,5 |
3 |
2.5 |
L1, дБ |
95 |
90 |
95 |
100 |
105 |
110 |
105 |
100 |
95 |
90 |
|
№ тўсиқ-девор |
10 |
9 |
8 |
7 |
6 |
5 |
4 |
3 |
2 |
1 |
2.2-жадвал
№ |
Материаллар ва конструкциялар |
Конструкциянинг қалинлиги, м |
1/м2 тўсиқнинг оғирлиги, кг |
1 |
Ғишт девор |
0,12 |
250 |
2 |
Ғишт девор |
0,25 |
470 |
3 |
Ғишт девор |
0,38 |
690 |
4 |
Ғишт девор |
0,52 |
934 |
5 |
Бир неча қатламли картон |
0,02 |
12 |
6 |
Бир неча қатламли картон |
0,04 |
24 |
7 |
Войлок |
0,025 |
8 |
8 |
Войлок |
0,05 |
16 |
9 |
Темирбетон |
0,1 |
240 |
10 |
Темирбетон |
0,2 |
480 |
11 |
Шлакобетонли девор |
0,14 |
150 |
12 |
Шлакобетонли девор |
0,28 |
300 |
13 |
Икки томони сувалган, 0,02 мм ли тахталардан иборат тўсиқ |
0,06 |
70 |
14 |
Икки томони сувалган, 0,1 мм ли устунлардан иборат тўсиқ |
0.18 |
95 |
15 |
Гипсли тўсиқ |
0,11 |
117 |
2.3-жадвал
|
Талабалик гувоҳномаси номерининг охиридан олдинги рақами |
|||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
|
Snm, м2 |
100 |
150 |
200 |
250 |
300 |
350 |
400 |
450 |
500 |
550 |
Sc , м2 |
160 |
180 |
200 |
220 |
250 |
260 |
280 |
300 |
320 |
340 |
α1, 10-3 |
20 |
25 |
30 |
35 |
40 |
45 |
40 |
35 |
30 |
25 |
α2 10-2 |
95 |
90 |
85 |
80 |
75 |
70 |
75 |
80 |
85 |
90 |
β1, 10-3 |
34 |
33 |
32 |
31 |
30 |
31 |
32 |
33 |
34 |
35 |
β2, 10-2 |
75 |
80 |
85 |
90 |
95 |
90 |
85 |
80 |
75 |
70 |
2.3. Ҳисоблаш услуби:
Шовқин ва вибрация, агар уларнинг интенсивлиги маълум сатҳдан ортиб кетса, касбий зарар ҳисобланади. Шовқин билан курашиш учун умумий ва шахсий ҳимоя воситалари қўлланилади. Корхоналар ва уларнинг алоҳида цехларини бошқа шовқинли корхоналарга нисбатан тўғри режалаштириш ва жойлаштириш катта аҳамиятга эга. Ишлаб чиқариш биноларида шовқинни сезиларли камайтиришни деворларни ва шипларни товуш ютувчи материаллар билан қоплаш орқали амалга оширилади. Аппаратураларнинг турли механизмларини лойиҳалашда ва ўрнатишда қурилмаларни махсус амартизаторларга ўрнатиш, айланувчи деталлар эксцентриситетини камайтириш, ўзаро зарбали қисмларни зарбасизларига алмаштириш ва ҳоказолар ҳисобига вибрацияни камайтириш имкониятини кўриш зарур.
Шовқин манбаидан R масофани ўзгариши билан шовқин интенсивлиги сатҳининг ўзгаришини ҳисоблаш қуйидаги ифода бўйича амалга иширилади:
(2.1)
бу ерда,
LR ва L1 –шовқин манбаидан мос равишда R метр ва бир метр масофалардаги шовқин жадаллигининг сатҳлари.
Агар шовқин манбаи ва иш жойи орасида тўсиқ-девор бўлса, шовқин жадаллиги сатҳи N дБ га камаяди:
(2.2)
бу ерда,
G-бир м2 тўсиқ-деворнинг оғирлиги, кг.
Иш жойидаги шовқин жадаллигининг сатҳи тўсиқ-деворни ҳисобга олганда қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
(2.3)
Икки шовқин манбаларининг LA ва LВ сатҳлардаги шовқин жадалликлари йиғиндиси қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
(2.4)
бу ерда,
LA-икки қўшиладиган сатҳлардан каттаси, дБ;
∆L - 2.4-жадвалдан аниқланадиган, сатҳлар айирмасига боғлиқ бўлган тўлдирувчи.
Бир неча манбаларнинг йиғинди қувватини аниқлаш жадалроғидан бошлаб кетма-кет амалга ошириш керак бўлади.
LΣ учта шовқин манбалари учун аниқланишини ҳисобга олиш керак бўлади ва ҳар бир манба мос равишдаги тўсиқ-девор билан кўриб чиқилади.
Тўсиқ - деворнинг параметрлари (материал тури, 1 м2 нинг қалинлиги ва оғирлиги) 2.2-жадвалдан олинади.
2.4–жадвал
Манбалар сатҳлари фарқи LА –LВ, дБ |
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
15 |
20 |
∆L тўлдирувчи, дБ |
3,0 |
2,5 |
2,0 |
1,8 |
1,5 |
1,2 |
1 |
0,8 |
0,6 |
0,5 |
0,4 |
0,2 |
0 |
Деворлар ва шип шовқинни ютувчи материаллар билан қопланганида шовқин интенсивлигини аниқлашда оддийлик учун тўғри товуш нурларини эътиборга олинади, тўсиқ-деворлар бино ичкарисига жойлашган ва товушни ютишга таъсир қилмайди деб ҳисоблаш мумкин.
Деворлар ва шипда товушни ютилиши қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
ют. бир. (2.5)
бу ерда,
Snm, Sс - мос равишда бино деворлари ва шипи майдони, м2;
α, β, γ - шип деворлар ва полга жойлаштирилган материалларнинг мос равишдаги ютиш коэффициентлари.
Топшириқда бино шипи ва поли майдонлари ўзаро тенг олинади. Шовқин интенсивлигининг камайиши қуйидагича бўлади:
(2.6)
бу ерда,
М1, М2-мос равишда деворлар ва шип махсус товушни ютувчи материаллар билан қопланмагандаги (М1) ва қоплангандаги (М2) товуш ютилишлари, ют. бир. М1 нинг қиймати a1 ва β1 коэффициентлардан фойдаланиб, М2 нинг қиймати эса, a2 ва β2 коэффициентлардан фойдаланиб ҳисобланади. Одатда, пол товушни ютувчи материал билан қопланмайди ва ҳисоблашларда пол паркетли (γ =0,061) деб қабул қилинади.
Иш жойида шовқин жадаллиги сатҳи деворлар ва шип товушни ютувчи материаллар билан қопланганлигини ҳисобга олганда қуйидагига тенг бўлади.
(2.7)
2.4. Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1. Инсон организмига шовқининг таъсирини тушунтиринг. Меъёрлар бўйича руҳсат этиладиган шовқинлар сатҳларини ва ҳимоя чораларини айтинг.
2. Шовқин жадаллиги ва жадаллик сатҳи нима?
3. Эшитиш бўсағаси ва оғиш бўсағаси нима?
4. Бир неча манбалар шовқинларининг умумий сатҳи қандай аниқланади?
5. Шовқин сатҳини камайтириш бўйича қандай мухандислик ечимлари қўлланилади?
6. Вибрация таъсиридан қандай ҳимоя чоралари қўлланилади?
7. Ишлаб чиқариш шовқини ва вибрацияда қандай ҳимоя воситалари қўлланилади?
8. Қурилма тагига фундаментларни виброизоляцияси қандай ўрнатилади?
9. Доимий шовқин нима?
10. Барқарор шовқин нима?
3 – АМАЛИЙ машғулот
ЭЛЕКТРОМАГНИТ НУРЛАНИШЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШНИ ҲИСОБЛАШ
3.1. Машғулотнинг мақсади:
Руҳсат этиладиган нурланишни таъминлайдиган экранловчи камерадан (бошқариш тутқичининг диаметри -Д) чиқариладиган тутқичда экраннинг минимал қалинлигини ва трубанинг узунлигини аниқлаш.
3.2. Дастлабки берилганлар:
Ҳисоблаш учун берилганлар 3.1 ва 3.2-жадвалларда келтирилган.
3.1-жадвал
|
Талабалик гувоҳномаси номерининг охиридан олдинги рақами |
||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
|||||
W |
12 |
6 |
15 |
19 |
3 |
||||
I, A |
350 |
250 |
100 |
60 |
40 |
||||
f,Гц |
3ּ108 |
4ּ108 |
3ּ108 |
4ּ108 |
3ּ108 |
||||
Т, ч |
4 |
2 |
0.2 |
4 |
6 |
||||
D, m |
1ּ10-2 |
2ּ10-2 |
3ּ10-2 |
4ּ10-2 |
5ּ10-2 |
||||
R, m |
3 |
2 |
3 |
2 |
3 |
||||
г, м |
2,5ּ10-1 |
10 -1 |
2ּ10-1 |
10-1 |
2ּ10-1 |
||||
|
Талабалик гувоҳномаси номерининг охиридан олдинги рақами |
||||||||
|
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
||||
W |
12 |
6 |
15 |
9 |
3 |
||||
I, A |
80 |
200 |
300 |
400 |
150 |
||||
f,Гц |
4ּ108 |
3ּ108 |
4ּ108 |
4ּ108 |
3ּ108 |
||||
Т, ч |
0.2 |
4 |
2 |
0.2 |
4 |
||||
D, m |
4ּ10-2 |
3ּ10-2 |
2ּ10-2 |
1ּ10-2 |
6ּ10-2 |
||||
R, m |
2 |
3 |
2 |
3 |
2 |
||||
r, м |
10-1 |
2,5ּ10-1 |
10-1 |
2ּ10-1 |
1,5ּ10-1 |
||||
3.2-жадвал
|
Талабалик гувоҳномаси номерининг охирги рақами |
||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
μ |
200 |
1 |
200 |
1 |
200 |
μа, Гн/м |
2,5·10-4 |
1,2·10-6 |
2,5·10-4 |
1,2·10-6 |
2,5·10-4 |
γ, 1/Ом·м |
1·107 |
5,7·10-7 |
1·107 |
5,7·107 |
1·107 |
ε |
7 |
8 |
3,0 |
7,5 |
7,5 |
|
Талабалик гувоҳномаси номерининг охирги рақами |
||||
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
|
μ |
1 |
200 |
1 |
200 |
1 |
μa,Гн/м |
1,2ּ10-6 |
2,5ּ10-4 |
1,2ּ10-6 |
2.5ּ10-4 |
1,2ּ10-6 |
γ, 1/Ом·м |
5,7ּ107 |
1ּ107 |
5,7ּ107 |
1ּ107 |
5,7ּ107 |
ε |
3.0 |
8 |
7 |
7.5 |
7,5 |
3.3. Ҳисоблаш услуби
Электромагнит нурланишлар манбалари билан ишлаганда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича тўғри ечимлар учун нурланиш дозалари ва уларнинг бирликларига боғлиқ бўлган асосий катталикларни ўрганиш зарур бўлади. Дозиметрик нурланиш асбобларининг ишлаш принципларини аниқ тушуниб олиш керак бўлади.
ЎЮЧ узаткичи ўзгарувчан индуктивликка эга бўлган ғалтакка эга. Ғалтакнинг радиуси r га, ўрамлар рақами W га тенг, ғалтакдаги ток кучи I ва f га тенг. Иш куни давомида бошқариш тутқичи ёрдамида умумий ростлаш вақти Т соатдан ортмайди.
Экраннинг қалинлиги ва трубканинг узунлигини ҳисоблаш учун схема 3.1–расмда келтирилган.
Топшириқни бажаришда қуйида келтирилган услубдан фойдаланиш мумкин.
1. H магнит майдонидан R масофадаги магнит ташкил этувчи кучланганлигини (экранлаш бўлмаганда) қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин:
(3.1)
бу ердаб
bm – R/r нисбатан орқали аниқланадиган коэффицент (R/r> 10 да bm =1).
Агар R қуйидаги шартларни
(3.2)
қониқтирса, у ҳолда тўлқин зонаси ўринга эга бўлади, нурланиш орқали зичлиги (НОЗ) бўйича майдон эффективлигини баҳолаш амалга оширилади.
(3.3)
НОЗ нинг руҳсат этилган қиймати қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
dрух = N/T, (3.4)
бу ерда N=2 Вт·соат/м2,Т- нурланиш вақти, соат
Электромагнит майдонининг талаб қилинадиган сўндирилиши L қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
(3.5)
Металл ҳарактеристикасини (3.2-жадвалга қаранг) электромагнит майдонни талаб қиладиган L сўндирилишни таъминловчи экраннинг s қалинлигини ҳисоблаш мумкин:
(3.6)
бу ерда,
w - бурчакли частота, 1/с;
mа - абсолют магнит сингдирувчанлик, Гн/м;
g - электр ўтказувчанлик, 1/Ом·м.
mа=mо·m, (3.7)
бу ерда,
mо = 4p 10-7. Гн/м - магнит доимийси;
m - муҳитнинг абсолют магнит сингдирувчанлиги.
Бошқариш тутқичи тўлқин ўтказувчи (диэлектрик стержен бўлганида) ёки коксиал (метал стержень бўлганида) линия бўлган ва деворларга кавшарланган трубкалар ёрдамида экранловчи камера девори орқали чиқарилади. 3.2-расмда метал трубка 2 ичига жойлашган диэлектрик стержен 1 га ўтказилган бошқариш тутқичи чиқарилиши кўрсатилган. Бундай конструкцияни тўлқин ўтказувчи линия сифатида кўриш мумкин.
3.1–расм. Экраннинг қалинлиги ва тутқичнинг узунлиги схемаси |
3.2–расм. Бошқариш тутқичининг чиқарилиши |
Трубка–тўлқин ўтказувчининг 1м узунлигида энергияни сўндирилишини қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
(3.8)
Бу ерда,
D - диаметр, м;
Е - стерженннинг нисбий диэлектрик сингдирувчанлиги (3.2-жадвал);
Экран материали:
- пўлат μ = 200;
- мис μ = 1;
Стержнь материали:
- гетинакс ε = 7;
- текстолит ε = 8;
- эбонит ε - 3;
- ойнали текстолит ε = 7,5.
Трубанинг талаб қилинадиган узунлиги қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
(3.9)
3.4. Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1. ЮЧ, ЎЮЧ диапазонлари электромагнит майдонларининг инсон организмига таъсири.
2. ЮЧ, ЎЮЧ диапазонлари электромагнит майдонларининг асосий манбалари.
3. Ўрта, узун тўлқинлар, шунингдек ЎҚТ манбалари билан ишлаганда нурланиш жадаллигининг қандай чегаравий руҳсат этиладиган қийматлари мавжуд?
4. ЮЧ, ЎЮЧ диапазонлари электромагнит майдонлари нурланишининг қандай чегаравий руҳсат этиладиган меъёрлари мавжуд?
5. Электромагнит майдонлар энергияси оқими зичлиги, электр ва магнит майдонлар кучланганликларини ўлчаш учун қандай услублар ва асбоблар қўлланилади?
6. Электромагнит нурланишлардан техник ва шахсий ҳимоя воситалари ҳақида гапиринг.
7. Инсон организмига радиоактив ва рентген нурланишларининг таъсирини айтинг.
8. Нурланишнинг ионлашиш ва кириш қобилиятлари нималарга боғлиқ.
9. Шахсий ҳимоя воситаларини айтинг ва уларга тавсиф беринг.
10. Нурланиш дозаси боғлиқ бўлган асосий катталикларни айтинг.
4 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЮЧ – ДИАПАЗОНИ КУЧЛАНГАНЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ
4.1. Топшириқ:
δ муҳитнинг радиоўтказувчанлигили, антеннанинг кучайтириш коэффициентили, узун тўлқинли Р қувватли, λ тўлқин узунлигили радиостанциянинг d масофадаги майдон кучланганлигини аниқлаш.
4.2. Дастлабки берилганлар:
Ҳисоблаш учун берилганлар 4.1, 4.2, 4.3, 4.4, 4.5 –жадвалларда келтирилган.
ЮЧ–диапазон майдон кучланганлигини ҳисоблаш учун вариантлар |
|||||
Талабалик гувоҳномасининг охирги номери |
λ, м |
Р, кВт |
Ga |
Θ |
δ, См/м |
I |
1650 |
300 |
1,1 |
7 |
0,003 |
2 |
40 |
150 |
240 |
10 |
0,001 |
3 |
1200 |
250 |
1,04 |
4 |
0,01 |
4 |
80 |
100 |
200 |
3 |
0,001 |
5 |
1750 |
350 |
1,1 |
4 |
0,00075 |
6 |
20 |
100 |
180 |
5 |
0,001 |
7 |
1050 |
250 |
1,05 |
7 |
0,003 |
8 |
70 |
100 |
205 |
4 |
0,001 |
9 |
1900 |
350 |
1,2 |
5 |
0,01 |
0 |
50 |
120 |
200 |
4 |
0,001 |
4.2–жадвал
d, м |
Талабалик гувоҳномасининг охиридан олдиги номери |
|||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
|
dl |
400 |
500 |
300 |
600 |
520 |
660 |
400 |
450 |
550 |
650 |
d2 |
700 |
800 |
600 |
900 |
800 |
960 |
750 |
800 |
950 |
900 |
d3 |
1100 |
1200 |
1150 |
1300 |
1350 |
1100 |
1250 |
1300 |
1400 |
1500 |
d4 |
1500 |
1600 |
1700 |
1700 |
1600 |
1500 |
1600 |
1700 |
1800 |
1600 |
d5 |
2000 |
2100 |
2000 |
2200 |
2000 |
2300 |
2400 |
2500 |
2000 |
2100 |
4.3–жадвал
Диапазон номи |
Частотавий чегаралар |
Тўлқин узунлиги |
Узун тўлқинлар (УТ) |
30-300 кГц |
10000-1000 м |
Ўрта тўлқинлар (ЎТ) |
0,3-3 МГц |
1000-100 м |
Қисқа тўлқинлар (ҚТ) |
3-30 МГц |
100-10 м |
Ультра қисқа тўлқинлар (ҚТ) |
30-300 МГц |
10-1 м |
Ўта юқори частотали тўлқинлар (ЎЮЧТ) |
300 МГц-300 ГГц |
1 м-1 мм |
4.4–жадвал
Сирт тури |
θ |
δ, См/м |
Текис сирт, нам муҳит |
5-15 |
0,003 |
Кам ўсимликли нам муҳит |
4 |
0,01 |
Қуруқ муҳит, қум |
2-10 |
0,001 |
Ўрмон билан қопланган муҳит |
4 |
0,001 |
Катта шаҳарлар |
3-5 |
0,00075 |
Инсонга электромагнит нурланишлар радиочастоталари таъсирининг руҳсат этиладиган сатҳлари (РУС)
4.5–жадвал
Частоталар диапазони |
Ўлчов бирлиги |
РУС |
30 - 300 кГц |
В/м |
20 |
0,3 - 3 МГц |
В/м |
10 |
3-30 МГц |
В/м |
4 |
30 - 300 МГц |
В/м |
2 |
300 МГц - 300 ГГц |
мкВт/см2 |
1 |
ЮЧ-диапазонга узун, ўрта ва қисқа тўлқинлар киради.
5.3. Ҳисоблаш услуби
Бу диапазонда ҳисобланган майдон кучланганлиги фақат тўлқин зонасида (нурланиш зонасида)
, (4.1)
бўлганида аниқланиши мумкин, бу ерда d - антеннадан ўлчаш нуқтасигача бўлган масофа, L - антеннанинг максимал ўлчамлари.
Нурланиш зонасида майдон кучланганлигини ҳисоблаш қоидага биноан, Шулейкина-Ван-дер-Пол ифодаси бўйича электромагнит майдоннинг Е (В / м) электр ташкил этувчиси учун амалга оширилади:
, (4.2)
бу ерда,
Е - электромагнит майдоннинг электр ташкил этувчиси кучланганлиги, В/м;
Р - узаткич қуввати, Вт;
Ga - антеннанинг кучайтириш коэффициенти;
d - антеннадан ўлчаш нуқтасигача бўлган масофа, м;
F - кўпҳад, муҳитда электромагнит энергиянинг йўқотишларини аниқлаш учун сўниш муҳит параметрларига, антеннадан ўлчаш нуқтасигача бўлган масофага ва тўлқин узунлигига боғлиқ. У қуйидаги муносабатдан аниқланади:
, (4.3)
бу ерда х-“сонли қиймат” дейиладиган катталик. Узун ва ўрта тўлқинли диапазонларда
, (4.4)
шарт бажарилганда у қуйидаги формула орқали аниқланади:
, (4.5)
Қисқа тўлқинли диапазонда эса қуйидагича аниқланади:
, (4.6)
бу ерда,
λ - тўлқин узунлиги, м;
θ - нисбий магнит сингдирувчанлик;
δ - у бўйлаб тўлқин тарқаладиган муҳитнинг радио ўтказувчанлиги (θ ва δ 4.4-жадвалдан олинади).
Юқорида келтирилган майдон кучланганлигини аниқлаш услуби доиравий нурланиш диаграммасида ва диаграмма бош япроқчасининг максимал нурланиш йўналиши учун ўринли. Руҳсат этиладиган сатҳлар 4.5-жадвалда келтирилган.
Берилганлар бўйича ҳисоблашни ўтказиш, стандартлар билан таққослаш ва Е=f(dn) боғлиқликни чизиш лозим.
5.4. Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1. ЮЧ-диапазонга қандай узунликдаги тўлқинлао киради?
2. Электромагнит майдоннинг биологик объектларга таъсир даражаси қайси параметрлар бўйича аниқланади?
3.“Атроф-муҳитнинг электромагнит ифлосланиши” тушунчасини тушунтиринг.
4. ЮЧ-диапазони электромагнит майдони таъсир қилганида инсон саломатлилигида қандай бузилишлар бўлади?
5. Иш жойини нурланиш манбаидан экранлаш қандай амалга оширилади?
6. Ионлашган нурланишлардан ҳимоялаш учун экранлар қандай материаллардан тайёрланади?
7. Руҳсат этиладиган нурланиш жадалликларини айтинг.
8. Ютилган, экспозицион ва эквивалент нурланиш дозалари нима?
9. Ионлашган нурланишлар қандай асбобларда ўлчанади?
10. Ионлашган нурланишларнинг асосий физик тафсифларини айтинг.
5 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЎЮЧ–ДИАПАЗОНИ МАЙДОН КУЧЛАНГАНЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ
5.1. Топшириқ:
Антеннанинг фазавий маркази Н, унинг йўналтириш таъсири коэффициенти G, узаткичнинг қуввати Р бўлганида тасвир узаткичининг r масофада ҳосил қиладиган майдон кучланганлигини аниқлаш
5.2. Дастлабки берилганлар:
Ҳисоблаш учун берилганлар 5.1, 5.2–жадвалларда келтирилган.
5.1–жадвал
Талабалик гувоҳномасининг охирги номери |
f, МГц |
Р, кВт тасвир |
Р, кВт овоз |
G |
Н, м |
К |
I |
48-57 |
80 |
20 |
12 |
300 |
1,41 |
2 |
58-66 |
55 |
16 |
15 |
340 |
1,41 |
3 |
76-84 |
73 |
26 |
10 |
320 |
1,41 |
4 |
84-92 |
50 |
15 |
15 |
360 |
1,41 |
5 |
92-100 |
78 |
24 |
16 |
330 |
1,41 |
6 |
174-182 |
60 |
18 |
21 |
327 |
1,41 |
7 |
182-190 |
65 |
25 |
13 |
320 |
1,41 |
8 |
190-198 |
87 |
30 |
12 |
340 |
1,41 |
9 |
198-206 |
75 |
30 |
14 |
360 |
1,41 |
10 |
206-214 |
94 |
23 |
15 |
330 |
1,41 |
11 |
214-222 |
82 |
28 |
18 |
320 |
1,41 |
6.2–жадвал
r, м |
Талабалик гувоҳномасининг охирги номери |
|||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
|
r1 |
50 |
35 |
40 |
35 |
55 |
60 |
48 |
54 |
46 |
61 |
r2 |
150 |
125 |
140 |
135 |
150 |
140 |
170 |
190 |
160 |
150 |
r3 |
300 |
270 |
280 |
290 |
300 |
290 |
310 |
280 |
300 |
310 |
r4 |
450 |
480 |
420 |
460 |
450 |
440 |
460 |
470 |
480 |
440 |
r5 |
550 |
580 |
600 |
590 |
500 |
550 |
560 |
570 |
580 |
600 |
5.3. Ҳисоблаш услуби
Кейинги вақтларда ЎЮЧ тўлқинларининг биологик активлигини ўрнатиш муносабати билан телемарказлар ва ретранляторлар ҳосил қиладиган майдонлар кучланганликларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилди. Телемарказ ва ретранслятор ҳар бир узаткичи ер сиртида ҳосил қиладиган майдонлар кучланганликлари мана шу услубда аниқланади, кейин эса барча узаткичлар ҳосил қиладиган йиғинди майдан кучланганлиги аниқланади. Ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
, (5.1)
бу ерда,
Р - антеннага келадиган қувват, Вт;
G - антеннанинг йўналтириш таъсири коэффициенти, у G=1,64ξ муносабатдан аниқланади, ξ - ярим тўлқинли вибраторга нисбатан антеннанинг кучайтириш коэффициенти, мартта;
F(∆) - мос диапазон учун вертикаль текисликда намунавий антенна йўналтириш диаграммаси бўйича аниқланадиган меъёрлаштирилган кўпайтирувчисининг қиймати;
K - кўрилаётган диапазон учун 1,41 га тенг бўлган антеннанинг горизонтал диаграммаси нотекислигини ҳисобга оладиган коэффициент;
R - антеннанинг фазавий марказидан берилган нуқтагача бўлган масофа м, у қуйидаги муносабатдан аниқланади:
, (5.2)
бу ерда,
Н - антенна фазавий марказининг берилган нуқта сатҳидан баландлиги;
r - телемарказ минорасининг асосидан берилган нуқтагача бўлган масофа;
∆ - антеннанинг берилган нуқтага (горизонтдан) нурлантириш бурчаги.
Барча узаткичлар ҳосил қиладиган йиғинди майдон кучланганлиги қуйидагича аниқланади:
EЙМК = (E12 + Е22 +... + En2) ½, (5.3)
бу ерда El, E2.....En - алоҳида узаткичларнинг ўлчаш нуқтасида ҳосил қиладиган майдонларининг кучланганликлари.
Тақдим этилган услубнинг камчилиги баъзида майдон кучланганлигини оширадиган, ердан ва бинолардан қайтарилишини ҳисоблашда эътиборга олинмаслигидир. Лекин, ҳисоблаш чўққи қувватда амалга оширилиши учун хатолик унча сезиларли эмас.
Ҳисоблаш натижалари меъёрлаштирилган қийматлар таққосланади. E=f(r n) боғлиқликни чизиш.
Хулосалар қилиш.
5.4. Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1. ЎЮЧ–диапазони майдони қайси параметрлар орқали характерланади?
2. ЎЮЧ–диапазони майдонининг тарқалиш авзалликларини айтинг.
3. Инсон фаолиятининг қайси соҳаларида ЎЮЧ–диапазони майдонлари кенг қўлланилишга эга?
4. ЎЮЧ–диапазони майдонларидан ҳимоя қандай амалда оширилади?
5. ЎЮЧ–диапазонининг асосий тавсифларини айтинг.
6. ЎЮЧ каскади нима?
7. Кириш ўтказувчанлиги қандай аниқланади?
8. Каскаддан ўтадиган ЎЮЧ тўлқин фаза-частотавий тавсифини айтинг.
9. Кучайтиришни ўказиш қобилияти нима?
10. ЎЮЧнинг танловчанлик коэффициенти нима?
6 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЕРГА УЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
6.1. Машғулотнинг мақсади:
Бу топшириқнинг асоси инсонни электр токи уриш хавфининг даражасини аниқлайдиган омилларини ўрганиш ҳисобланади. Ток занжирига инсоннинг уланиш схемалари таҳлили ва ерга қисқа туташувда электр токининг тарқалиш жараёни тушунтирилади. Электр хавфсизликни таъминлаш услублари сифатида изоляциянинг ҳимоялаш услублари, ерга улаш, шахсий ҳимоя воситалари, ҳимоявий узиш, тўсиш (блокировка) ва сигнализация, юқори кучланишни паст кучланиш тармоғига ўтиши ва сақланиб қоладиган зарядлардан ҳимоялашлар ўрганилади. Электр қурилмаларга хавфсизлик талаблари, электр қурилмаларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан синфларга бўлиниши, ишлаб чиқариш биноларининг синфларга бўлиниши, электр қурилмаларда бажариладиган ишлар тавфсифлари ва синфларга бўлиниши кўриб чиқилади.
6.2. Дастлабки берилганлар:
6-назорат топшириғини бажариш учун берилганлар 6.1- ва 6.2-жадваллардан олинади.
6.1-жадвал
|
Талабалик гувоҳномаси номерининг охиридан олдинги рақами |
|||||
1, 7 |
2, 8 |
3, 9 |
4, 0 |
5 |
6 |
|
Грунт тури |
Нам қум |
Ҳўл қум |
Тошлоқ |
Тупроқ |
Қора тупроқ |
Торф |
ρ, Ом.м |
500 |
300 |
80 |
60 |
50 |
25 |
6.2-жадвал
|
Талабалик гувоҳномаси номерининг охириги рақами |
|||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
0 |
|
Rn, Ом |
4 |
10 |
20 |
4 |
10 |
20 |
4 |
10 |
20 |
4 |
zn, Ом |
0,8 |
1,4 |
1,6 |
2 |
2,4 |
3,2 |
3,6 |
4,5 |
5 |
6,3 |
zH, Ом |
0,5 |
0,9 |
0,9 |
1 |
1,2 |
1,8 |
2,1 |
2,8 |
3,0 |
4,0 |
Rер.ул.,Ом |
100 |
150 |
100 |
75 |
50 |
50 |
100 |
100 |
200 |
100 |
l, м |
4,0 |
6,0 |
2,0 |
3,0 |
2,0 |
3,0 |
2,0 |
3,0 |
2,0 |
3,0 |
d, м |
0,03 |
0,05 |
0,07 |
0,03 |
0,05 |
0,07 |
0,03 |
0,05 |
0,07 |
0,03 |
t, м |
2,0 |
2,5 |
2,0 |
2,5 |
2,0 |
2,5 |
2,0 |
2,5 |
2,0 |
2,5 |
η3 |
0,65 |
0,67 |
0,69 |
0,71 |
0,73 |
0,75 |
0,77 |
0,79 |
0,81 |
0,83 |
Барча вариантлар учун UФ =220В
6.3. Бажариш услуби:
Мазкур назорат топшириғида электр қурилма уланган нейтрали ерга уланган уч фазали тўрт ўтказгичли тармоқ чизиш зарур бўлади.
Талаб қилинади:
1. а) Фазанинг корпусга қисқа туташиб қолганида қурилмани нолга улашдаги (корпусларнинг нолинчи ўтказгичга уланганда) корпусдаги кучланишни аниқлаш.
б) нолинчи ўтказгич ерга қайта уланганда корпусдаги кучланишни аниқлаш.
2. Қисқа туташув токини аниқлаш ва сақлагичнинг куйиши техника хавфсизлиги қоидаларини қониқтиришини текшириш.
IҚT³IЮ, (6.1)
Бу ерда, IЮ - сақлагич токи (IЮ=20, 30, 50, 100 А қийматлар бўйича текширилади).
3. Фаза корпусга туташганда ва нолинчи ўтказгич узилганда (узилиш жойигача ва ундан кейин) корпус потенциалларини аниқлаш.
4. Фаза ерга туташиб қолганида нолинчи ўтказгич қайта уланмаганида ва уланганида қурилма корпусига тегиб кетган инсон танасидан оқиб ўтувчи токни ҳисобланг.
5. Бир фаза ерга уланиб қолганда корпусга тегиш кучланишини аниқлаш (схемасини чизиш).
6. RЕУ=4 Ом дан ошмаган ҳолда индивидуал ерга уловчилардан ташкил топган ерга уловчи қурилмани ҳисоблаш.
8. Хулоса чиқариш.
Электр қурилмани нолга улашда у нолинчи ўтказгичга уланади. Нолга улаш корпусга бир фазали қисқа тутушувдан сақлайди, бунинг натижасида максимал ток ҳимояси ишлаб кетади ва тармоқнинг шикастланган қисми узилади. Нолга улаш ерга ёки корпусга туташув моментида корпус потенциалларини камайтиради.
Фаза нолга уланган корпусга туташганда қисқа туташув токи фаза-ноль ҳалқа бўйича оқиб ўтади.
1. IҚТ. - қисқа туташув токининг қиймати қуйидаги ифода оркали аниқланади:
IҚТ = Uф ¤ Zn , А, (6.2)
бу ерда,
- Zn – фаза-ноль ҳалқаси қаршилиги (Zn - трансформатор иккиламчи чўлғамлари, фаза ўтказгичи, нолинчи ўтказгичлар қаршиликлари қийматларини ўз ичига олади);
- Uф - фаза кучланиши.
2. Ерга нисбатан корпуснинг қайта ерга уланишсиз кучланиши қуйидагича аниқланади:
UЕ = IҚТ zН, В, (6.3)
Бу ерда, ZН –нолинчи ўтказгичнинг қаршилиги.
3. Ерга нисбатан корпуснинг қайта ерга уланишли кучланиши қуйидагича аниқланади:
UЕК » UЕ Rn / (Rn + R0), В, (6.4)
бу ерда R0, Rn – мос равишда нейтрални ерга уланиш ва нолинчи ўтказгичнинг ерга қайта уланиш қаршиликлари, бунда R0=4 Ом. Нолинчи ўтказгичнинг ерга қайта уланиши қисқа туташув моментида, айниқса нолинчи ўтказгич узилиб қолганида корпусдаги кучланишни камайтиради.
4. Нолинчи ўтказгич узилганда ва узилган жойдан кейинги корпусга туташув ерга нисбатан корпуслар кучланиши қуйидагига тенг:
Нолинчи ўтказгич ерга қайта уланмаганида:
а) узилиш жойидан кейин нолинчи ўтказгичга уланган корпуслар учун
U1= Uф, В, (6.5)
б) узилиш жойидан олдин нолинчи ўтказгичга уланган корпуслар учун
U2= 0, (6.6)
в) узилиш жойидан кейин нолинчи ўтказгичга уланган корпуслар учун
U1 = Uф·, В, (6.7)
г) узилиш жойидан олдин нолинчи ўтказгичга уланган корпуслар учун
, В, (6.8)
5. Кўрсатилган ҳолларда инсон танасидан оқиб ўтувчи ток қуйидагича аниқланади:
а) , А (6.9)
б) , (6.10)
г) , А (6.11)
бу ерда RИ - инсон танасининг қаршилиги (одатда RИ=1000 Ом қабул қилинади).
6. Фаза тасодифан ерга туташиб қолганида (нолинчи ўтказгич қайта ерга уланмаганида) нолга уланган қурилма корпусидаги кучланиш қуйидагига тенг бўлади:
, (6.12)
|
|
бу ерда,
R0
- нейтрални ерга уланиш
қаршилиги, R0 = 4 ом
R3MRер.ул - фаза ўтказгичини ерга уланиш жойидаги қаршилиги.
7. t чуқурликка қоқилган битталик ерга улагичнинг қаршилиги қуйидагича аниқланади:
, Ом (6.13)
|
|
бБу ерда,
ρ - грунтнинг
солиштирма қаршилиги, Ом мм
( 1м3 ҳажмли грунт
намунасининг қаршилиги );
- трубанинг
узунлиги, м;
d - трубанинг
диаметри, м;
t - ер сиртидан
трубанинг ўртасигача бўлган масофа.
;
8. h3 экранлаш коэффициентида зарур бўладиган ерга улагичлар рақами қуйидагича аниқланади;
, (6.14)
|
|
бу ерда R3ер.ул=4 Оом - ерга улаш қурилмасининг талаб
қилинадиган қаршилиги.
16.4. Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1. Инсонни электр токи уриш хавфига таъсир этувчи асосий омиллар.
2. Инсон танаси қаршилигига қайси омиллар таъсир қилади?
3. Инсон организмига электр токи қандай таъсир характерига эга?
4. Электр токи уришининг турлари.
5. Тегиш кучланиши нима? Тегиш кучланишидан ҳимоя чоралари.
6. Электр токининг қандай қиймати инсон хаёти учун хавфли ҳисобланади?
7. Турли тармоқларга икки томонлама тегиш.
8. Нима мақсадда ва қай йўсинда ҳимоявий ерга улаш ўрнатилади? Қандай тармоқларда қўлланилади?
9. Нолинчи ўтказгичнинг қайта ерга уланишининг вазифаси (схемалар, формулалар).
10. Қадамий кучланиш деб нимага айтилади? Қадамий кучланишдан химоя чоралари.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни
текшириш
ва ҳисобга олиш
Машғулотнинг мақсади. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартибларини ўрганиш, Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириш бўйича амалий кўникма ҳосил қилиш.
Машғулот режаси:
1.Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартиблари.
2. Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириш тартиби.
3. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш.
Таянч сўзлар ва иборалар: ишлаб чиқариш, бахтсиз ҳодиса: жароҳатланиш, шикастланиш, касалланиш, текшириш, махсус текшириш, ҳужжатлаштириш, далолатнома, Н-1 шакл.
Топшириқ. Ихтиёрий танланган касб ва жароҳатланиш тури учун Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдиринг.
Машғулотнинг мазмуни
7.1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартиблари
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишларини текшириш ҳамда ҳужжатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6-июнда 286-сонли қарори билан қабул қилинган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида” низом асосида олиб борилади.
Низомга мувофиқ:
- корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифасини бажараётганда (шунингдек, хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, куйиш, чўкиш, электр токи ва яшин уриши, ўта иссиқ ёки ўта совуқ ҳарорат таъсири, портлаш, ҳалокат, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши натижасида ҳамда судралиб юрувчи ҳайвонлар ва ҳашоратлар томонидан шикастланишлар, шунингдек табиий офатлар (ер қимирлашлар, ўпирилишлар, сув тошқини, тўфон ва бошқалар) натижасида саломатликнинг бошқа хил зарарланишлари;
- иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, лекин корхона манфаатларини кўзлаб, қандайдир ишни амалга оширилаётгандаги;
- автомобил, темир йўл, ҳаво йўллари, денгиз ва дарё транспортида, электр транспортида йўл ҳаракати ҳодисаси натижасидаги;
- корхона транспортида ёки шартнома (буюртма)га мувофиқ ўзга ташкилот транспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги;
- иш вақтида шахсий транспортида, уни хизматга оид сафарларда ишлатиш хуқуқи берилганлик ҳақида иш берувчи фармойиши бор бўлгандаги;
- меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ иш вақтида жамоат транспортида ёки пиёда кетаётгандаги;
- шанбалик (якшанбалик) ўтказилаётганлигида, қаерда ўтказишдан қатъий назар, корхоналарга оталиқ ёрдами кўрсатилаётгандаги;
- иш вақтида меҳнат вазифасини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳат етказилгандаги;
- сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситаси вақтидаги шаҳарча ҳудудида ёки ёлланган ҳудуддаги (кузатиб борувчи, сменали ҳайдовчи шунингдек, вахта ва экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади.
Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиш ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумоларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
Ушбу «Низом»:
- ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга;
- иш берувчиларга;
- пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажараётган шахсларга:
- табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қатнашаётган фуқароларга;
- агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига;
- қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган, ўзга ишларни бажариш учун корхонага юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;
- корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Олий ўқув юртлари талабалари, коллежлар, ўрта махсус ўқув юртлар, лицейлар ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисалар Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса иш берувчининг буйруғига асосан, иш берувчи вакиллари ҳамда касаба уюшма ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи аъзоларидан ташкил топган комиссия томонидан текширилади. Комиссия аъзоларининг ҳар қайсиси бахтсиз ҳодисани текшириш комиссияси раиси бўлиши мумкин. Жабрланувчи бевосита бўйсунадиган ва жабрланувчи учун меҳнат хафсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган раҳбар (смена, цех бошлиғи, уста ва шунга ўхшашлар) комиссия таркибига киритилмайди.
Ҳарбий қисм билан корхона ўртасида шартнома битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий техник ходими бошчилигида иш олиб бораётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий состави билан юз берган бахтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қумонданлиги иштирокида текширилади. Бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ҳисобга олинади.
Корхонадаги меҳнатга жалб қилиниб, ишни унинг маъмурий техник ходими бошчилигида бажараётган ахлоқ тузатиш меҳнат муассасаси (АТММ) да сақланаётган шахслар билан бахтсиз ҳодиса юз берса, у АТММ вакили иштирокида иш берувчи томонидан текширилади ва бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ҳисобга олинади.
АТММда хўжалик ишларини бажараётган шахс билан шунингдек, ўзининг ишлаб чиқаришида бахтсиз ҳодиса юз берса, у Ички ишлар вазирлиги ва Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
Корхона ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари билан юз берган бахтсиз ҳодисалар корхона томонидан ўқув юрти вакили билан биргаликда текширилади ва корхона томонидан ҳисобга олинади.
Корхона томонидан ишлаб чиқариш амалиёти учун ажратилган участкада ўқитувчилар раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ёки олий ўқув юрти талабалари билан юз берган бахтсиз ҳодисалар ўқув юртлари томонидан корхона вакили билан биргаликда текширилади ва ўқув юрти томонидан ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишларини текшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак, у эса:
- жабрланувчига зудлик билан ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий санитария қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;
- текшириш комиссияси иш бошлашига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини, ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб туриши зарур.
Бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги корхона раҳбари дарҳол ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига хабар қилиши шарт.
2.Корхонанинг тиббий-санитария қисми (шифохона) бир сутка ичида ёрдам сўраб мурожаат қилган ходимлар шу жумладан, хизмат сафаридаги ва корхона ишлаб чиқариш объектларида иш бажараётган хорижий ташкилот ходимлари билан юз берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳакида иш берувчига, касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига хабар беради.
3. Иш берувчининг буйруғига кўра иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи таркибида комиссия тузилади.
Ишлаб чиқаришдаги меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбар бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этмайди.
4. Комиссия:
-уч сутка ичида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнат муҳофазаси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги андозаларини бузилишга йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкон бўлса жабрланувчидан тушунтириш хати олиши;
- бахтсиз ҳодиса сабабларини йўқотиш чора–тадбирлари кўрсатилган Н-1 шаклидаги далолатномани камида уч нусхада тузиши ва имзо чекиб уларни тасдиқлаш учун иш берувчига бериши керак.
5. Иш берувчи ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч сутка давомида тасдиқланган Н-1 шаклдаги далолатномаларни:
- жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга;
- текшириш материаллари билан корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га;
- давлат техника назоратчисига юборади.
7.2. Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириш тартиби
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади (1-илова).
Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар корхона томонидан ҳисобга олинади ва махсус дафтарда қайд қилинади.
Меҳнатни муҳофоза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га текшириш материаллари билан юборилган Н-1 шаклидаги далолатнома 45 йил давомида сақланиши лозим. Бошқа жойларга юборилган Н-1 шаклидаги далолатномалар ва унинг нусхалари эҳтиёж йўқолгунча сақланади.
Агар корхона қайта ташкил этилса Н-1 шаклидаги далолатнома ҳуқуқий ворисга корхонанинг бошқа қийматли қоғозларини топшириш тартибида берилади. Агар корхона тугатилса Н-1 шаклидаги далолатнома корхонанинг юқори турувчи хўжалик органига берилади. Агар корхонада юкори турувчи хўжалик органи бўлмаса, унда Н-1 шаклидаги далолатнома вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига берилади.
Бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки, хизмат вазифасини адо этиш учун мазкур корхонага жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу бахтсиз ҳодиса юз берган корхона иш берувчиси томонидан тузилган комиссия томонидан жабрланувчи ишлайдиган ташкилот вакили иштирокида текширилади. Бахтсиз ҳодиса жабрланувчи қайси ташкилот ходими бўлса, ўша ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
Бахтсиз ҳодиса юз берган корхона Н-1 шаклидаги далолатноманинг бир нусхасини бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш учун ўзида олиб қолади, 3 та тасдиқланган нусхасини жабрланувчи ходими бўлган ташкилотга ҳисобга олиш, сақлаш ва «Низом»да кўрсатиб ўтилган манзилларга жўнатиш учун юборади.
Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак.
Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабаларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини корхонанинг юқори турувчи хўжалик органи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи, давлат меҳнат техника назоратчиси, касаба уюшмаларининг меҳнат техник назоратчиси (Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига аъзо ташкилотларда), «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органлари (назорат остидаги объектларда) назорат қилади.
Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, у касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.
Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади. Иш берувчи бу талабларни бажармаса, корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи давлат меҳнат техника назоратчисига мурожаат қилади. Н-1 шаклидаги далолатнома тузилмаганлиги ёки нотўғри тузилганлиги аниқланган ҳолларда давлат меҳнат техника назоратчиси иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки бошқатдан тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Иш берувчи давлат меҳнат техника назоратчиси хулосасини бажаришга мажбурдир.
Иш берувчи билан давлат меҳнат техника назоратчиси ўртасидаги англашилмовчиликни бош давлат меҳнат техника назоратчиси ҳал қилади.
Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
- бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар;
- ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар;
- оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар.
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчи дарҳол қуйидагиларга хабар бериши керак:
- давлат меҳнат техника назоратчисига;
- юқори турувчи хўжалик органига;
- Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармасига;
- бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги прокуратурага;
- бахтсиз ҳодисага учраган ходимни юборган ташкилотга;
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига;
- «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг маҳаллий органига (агар бахтсиз ҳодиса ушбу ташкилот назорати остидаги корона (объект) да юз берган бўлса);
- Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) касаба уюшмалари кенгашига, агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига аъзо ташкилотда юз берган бўлса.
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганида Н-1 шаклидаги далолатнома комиссия томонидан махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг бир сутка ичида комиссия хулосаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Беш ва ўндан зиёд киши ўлган бахтсиз ҳодисалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тузилган комиссия томонидан текширилади.
Махсус текшириш комиссияси 15 кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, корхона (бўлими, цех)даги меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволини агар зарур бўлса, тармоқнинг бошқа корхоналарида ҳам текширишни ташкил этади, махсус текшириш далолатномасини тузади ҳамда «Низомда» кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради.
Комиссия аъзолари жабрланувчилар ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ташкил этадилар, зурур бўлса тегишли органларга таклифлар киритадилар ёки иқтисодий тусдаги ёрдам масалаларини жойида ҳал қиладилар, жабрланувчига ёки ўлганнинг оила аъзоларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтирадилар.
Касаба уюшмаларининг (бош) меҳнат техник назоратчиси бу масала бўйича ўзининг алоҳида фикрини билдириши мумкин.
Техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва таклиф қилишган мутахассислар амалга ошираётган бошқа ишлар шунингдек, транспорт ва алоқа воситалар харажатларини бахтсиз ҳодиса юз берган корхона тўлайди.
Комиссия аъзолари текшириш давомида иш берувчидан, корхона ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, гувоҳлар ва бошқа шахслардан ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олишга ҳақлидир.
Бахтсиз ҳодиса юз берган корхона иш берувчиси (юқори турувчи хўжалик органи раҳбари) махсус текшириш материалларини зудлик билан кўриб чиқишга, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш тўғрисида комиссия таклиф қилган чора–тадбирлардан бажариш ҳақида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича лавозими ва касбига оид вазифаларнинг бажарилмаслигига (бузилишига) йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида буйруқ чиқаришга мажбурдир.
Н-1шакл.
«Тасдиқлайман»
Бир нусхадан юборилади: - жабрланувчига (ўлган бўлса, оиласига); - меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га; - бош давлат меҳнат техника назоратчисига
|
Д АЛ О Л А Т Н О М А №____
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказиши тўғрисида
1. Корхонанинг номи___________________________________________
2. Корхонанинг манзили________________________________________
(вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй)
1.2. Мулкчилик шакли__________________________________________
(давлат, акциядорлик, хусусий ва ҳоказо)
1.3. Бахтсиз ҳодиса юз берган жой________________________________
(бўлинма, цех)
2. Вазирлик, корпорация, уюшма, концерн_________________________
3. Ходимни йўллаган корхона ___________________________________
(номи, манзили, вазирлик, корпорация, уюшма, концерн)
4. Жабрланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ___________
_____________________________________________________________
5. Жинси: эркак, аёл ___________________________________________
(тагига чизилсин)
6. Ёши_______________________________________________________
_____________________________________________________________
(тўлиқ йиллар сони кўрсатилсин)
7. Касби, лавозими_____________________________________________
8. Бахтсиз ҳодиса юз берганда бажарилаётган иш бўйича иш стажи____
9. Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқнома ўтганлиги: _______________
9.1. Кириш йўриқномаси (сана) __________________________________
9.2. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш (сана) ____________________
9.3. Дастлабки (даврий) йўриқнома (сана) _________________________
9.4. Ўта хавфли ишлар учун билимларни текшириш (сана)___________
9.5. Ишга кираётганида ва даврий тиббий кўрикдан ўтганлиги ________
10. Бахтсиз ҳодиса юз берган сана ва вақт _________________________
(йил, кун, ой)
11. Бахтсиз ҳодиса ҳолати_______________________________________
_____________________________________________________________
1.1. Бахтсиз ҳодиса сабаблари____________________________________
11.2. Жароҳат етказилишига сабаб бўлган асбоб-ускуна ____________
11.3. Жабрланувчининг ҳушёрлиги (алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги)_____________________________________________________
(тиббий хулосага биноан)
1.4. Ташхис __________________________________________________
_____________________________________________________________
(дастлабки, охирги)
12. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари
№ |
Тадбирлар номи |
Бажарилиш муддати |
Бажарувчи |
Бажарилиши ҳақида белги |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
13. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишига йўл қўйган шахслар:_________________
_____________________________________________________________
(ф.и.ш., лавозими, корхона номи)
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
(улар томонидан бузилган қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг моддалари, бандлари)
14. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари ___________________________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
Далолатнома тузилди: _______________________________________
(Йил, ой, кун)
Комиссия раиси: _____________________________________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Комиссия аъзолари: ___________________________________________
(Ф.И.Ш.,имзо)
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
_____________________________________________________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Н-1 шаклидаги далолатномани тўлдиришга изоҳ
7-банд. Агар жабрланувчи бир неча касб эгаси бўлса, унда бахтсиз ҳодиса юз берганида бажараётган касби кўрсатилади.
3-банд. Иш стажининг тўлиқ йиллар сони кўрсатилади, агар иш стажи бир йилдан кам бўлса, унда ой ва кунлар сони кўрсатилади.
11.1-банд. Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабаблари биринчи бўлиб, қолганлари аҳамиятига яраша тартиб билан кўрсатилади.
11.2-банд. Жароҳатга сабаб бўлган асбоб-ускунанинг номи, русуми, чиқарилган йили, тайёрлаган корхона номи кўрсатилади.
Назорат саволлари
1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларга қандай ҳолатлар киради?
2. Бахтсиз ҳодисалар ким томонидан текширилади?
3. Оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар қандай тартибда теширилади?
4. Бахсиз ҳодисаларни текшириш учун неча кун муҳлат берилади?
5. Бахтсиз ҳодисалар қандай тартибда ҳужжатлаштирилади?
6. Қандай бахтсиз ҳодисалар ишлаб чиқаришдаги деб ҳисобланмайди?
7. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш учун неча кун берилади?
8. Иш берувчи бахтсиз ҳодисани текшириш ва ҳужжатлаштиришдан бош тортса жабрланувчи кимларга мурожаат қилиши керак?
9. Н-1 шаклдаги далолатнома неча йил сақланиши керак?
10. Агар ташкилот тугатилса ёки қайта ташкил этилса олдин тузилган Н-1 шаклдаги далолатномалар қаерга топширилади?
8 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Юзалар ва инсонларнинг радиоактив зарарланишини ҳисоблаш
Машғулотнинг мақсади: Радиоактив зарарланиш манбалари, радиоактив нурланишнинг ўлчов бирликлари, радиоактив нурларнинг таъсири, нурланиш касаллиги тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш ва радиоактив зарарланишни ҳисоблаш бўйича амалий кўникма ҳосил қилиш.
Машғулот режаси:
- Жойларнинг радиоактив ифлосланиш манбалари ва радиоактив нурланиш ўлчов бирликлари.
- Одамларда нурланиш касаллиги.
- Радиоактив зарарланишни ҳисоблаш:
а) юзалардаги радиокативликни аниқлаш;
б) радиоктив модда тарқалгандан кейин турли вақтлардаги радиация миқдорини аниқлаш;
в) кишилар радиация таъсиридаги жойларда бўлганда олган нурланиш дозаларини аниқлаш;
Таянч сўзлар ва иборалар: Радиоактив зарарланиш, глобал, локал, нур касаллиги, кюри, беккерел, гамма нурлар, ионланиш, рентген нурлари, доза бирлиги, доза қуввати, ифлосланиш зичлиги, концентрация, экспозицион база, экспозицион доза, ютилган доза, радиация даражаси.
Топшириқ. Радиокатив нурланиш манбалари ва радиоактив нурлар таъсири натижасида келиб чиқадиган касалликлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишинг ва берилган масалаларни ечинг.
Машғулотнинг мазмуни
8.1. Жойларнинг радиоактив ифлосланиш манбалари
Ядро зарядини ташкил қилувчи уран ва плутоний парчаланаётганда, унинг реакцияга кирмай қолган қолдиқлари жойларни, тупроқ элементларини ва ер юзасидаги барча объектларни сунъий радиоактивлик билан ифлослайди. Радиоактив моддалар тарқалган жойдан анча узоқ районларда ҳам сигарет тутуни формасида кўзга кўринмайдиган радиоактив моддалар аста-секин ер юзини қоплайди. Бу РМ ларнинг локаль (жойли) чўкишидир. Ҳаводаги ядро портлаши асосан сунъий кучсиз радиоактив зарарланиш билан характерланади. Бунда ядро портлаши маҳсулотлари тропосферага ва стратосферага кўтарилади, кейин аста-секин ер юзасига тушиб ядро портлаши ўтказилган район кенглигида глобаль (кенглик) чўкишни ҳосил қилади.
Ички ядро ўзгариш жараёнида 36 кимёвий элементларнинг радиоактив изотоплари ўзида мужассамлантирган радиоактив моддалар ҳосил қилади. Портлашнинг қувватига қараб ҳосил бўлган радиоактив моддаларнинг 60 дан 80 % гачаси локаль (жойли) чўкади. Натижада ер усти портлашида ҳосил бўлган йирик эриган заррачалар портлаш марказидан узоқ бўлмаган масофада чўкса, шамол енгил радиоактив чангни узоқ-узоқларга олиб кетиши мумкин. Ер усти портлашларининг 20-40% ва ҳаводаги портлашларнинг ҳамма радиоактив моддалари тропосферага, ҳатто стратосферагача кўтарилиб, ер шари бўйлаб тарқалади, оқибатда аста-секин глобаль чўкиш билан ерга тушади. Радиоактив моддалар тропосферадан 2-4 ойда, стратосферадан эса 5-7 йил мобайнида ерга тушади. Глобаль чўкишлар жойларда локаль чўкишлар билан аралашиб ифлосланиш зичлигини оширади.
Йирик заррачалар портлаш жойидан узоқ бўлмаган масофаларда 20-45 минут, 100 км.дан ортиқ масофада бир неча соат мобайнида ерга тушади. Майда заррачалар ҳавода турганида аэрозоллар ҳосил қилади. Ерга чўккан радиоактив чўкиндилар тупроқни ва бошқа ер юзидаги ҳамма объектларни ифлослайди.
Радиоактив булут қуйидаги зарарловчи нурланишларга эга бўлади:
а) умумий ташқи нурланишни вужудга келтирувчи гамма-нурланишга;
б) ташқи таъсир қилганда терининг радиацион шикастланишини ва овқат ҳазм қилиш ҳамда нафас олиш аъзолари орқали таъсир этиши натижасида нур касаллигини келтириб чиқарувчи бета-заррачаларга;
в) альфа-заррачалар уларни организм ичига ўтиши (кириши) хавфли ҳисобланади.
8.2. Одамларда нурланиш касаллиги
Радиоактив нурлар радиоактив издаги умумий ташқи гамма-нурланиш дозасининг катталиги ва давомлигига боғлиқ ҳолда одам ва ҳайвонларда ҳар хил даражадаги нур касаллигини келтириб чиқаради. Касалликнинг кечиши тўрт даврга бўлинади. Бирламчи реакциялар даври нурлангандан кейин дарҳол бошланиб, бир неча соатдан 2-3 суткагача давом этади. Бу даврда организм сустлиги ва қўзғалувчанлиги, иштаҳа йўқолиши, шиллиқ қаватларнинг қизариши, қайт қилиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилади. Сўнг ҳаммаси йўқолади. Яширин давр 3 дан 14 суткагача, баъзан ундан ҳам узоқроқ (нурланиш дозасига боғлиқ ҳолда) давом этади. Бу даврда одам ва ҳайвонлар ташқи белгилари билан соғломлардан фарқ қилмайди, қонда ва қон ҳосил қилувчи тўқималарда патологик ўзгаришлар ривожланиши давом этаверади. Нур касаллигининг қизғин даври – касалликнинг аниқ ифодаланган белгилари билан характерланади. Бу давр касалликнинг оғир –енгиллигига қараб 2-4 ҳафтадан кўпроқ давом этади. Касалликнинг охирги даври клиник тузалиш ёки касалланганларнинг ўлиши билан рўй беради.
Енгил даражадаги нурланиш касаллиги тоб қочиш, умумий қувватсизилк, бош оғриғи, қонда маълум миқдорда лейкоцитлар сонининг камайиши билан характерланади. Енгил даражадаги касаллик 150 – 250 Р доза олганда ривожланади.
Нурланиш касаллигининг ўрта даражадаги формаси, анча оғир бетобланиш, нерв системаси функциясининг бузилиши, бош оғриғи билан намоён бўлади. Бошида кўпинча қайт қилиш, ич кетиш содир бўлса, кейин тана ҳарорати кўтарилиши мумкин, қонда лейкоцитлар миқдори асосан лимфоцитлар икки баравардан кўпроқ камайиб кетади. Асоратлар бўлмаган ҳолда одамлар бир неча ҳафтадан кейин соғайиб кетадилар, қоннинг морфологик состави фақат бир неча ойдан кейин қайта тикланади. ўрта даражадаги нурланиш касаллиги 250-400 Р доза олганда ривожланади.
Нурланиш касаллигининг оғир формаси 400-600 Р дозада нурланганда содир бўлади. Бундай ҳолда умумий оғир ҳолат: кучли бош оғриғи, кўнгил айнаш, ичдан қон келиш, баъзан ҳушдан кетиш ёки бирданига ҳолсизланиш, шиллиқ қаватлар ва терига қон қуйилиши, милк атрофидаги шиллиқ қаватлар никрози кузатилади. Лейкоцитлар миқдори, ундан эритроцитлар ва тромбоцитлар кескин пасайиб кетади. Организмнинг ҳимоя хоссаларининг пасайиб кетганлиги сабабли ҳар хил юқумли асоратлар пайдо бўлади.
Нурланиш касаллигининг ниҳоятда оғир формаси 600 Р.дан юқори дозада нурланганда вужудга келади, агар даволанилмаса одатда икки хафтадан кейин кам ҳолларда кейинроқ ўлимга олиб келади. Ўлиш вақти нурланиш дозасининг даражасига ва давомлилигига боғлиқ бўлади.
8.3. Радиоактив нурланишнинг ўлчов бирликлари
Ҳар қандай радиоактив элемент атом ядролари умумий сонининг маълум вақт ичида аста-секин бир қисми парчаланади. Маълум радиоактив изотопнинг исталган миқдори учун қуйидаги қонуният характерлидир: радиоактив атомлар ядролари умумий сонининг ярми ҳар доим бир хил вақтда, ярим парчаланиш даврида (Т1/2) парчаланади демак, маълум бир изотоп учун ярим парчаланиш даври ўзгармас катталикдир. Ярим парчаланиш даври қанча катта бўлса, парчаланиш шунча секин бўлади. Радиоактив изотоп радиоактив нурланишлар ҳосил қилиб, узоқ «яшайди». Ҳар хил изотоплар ҳар хил ярим парчаланиш даври билан фарқланади.
Ярим парчаланиш даври РМ парчаланиш тезлигини белгилайди, аммо унинг миқдорини аниқламайди. Шунинг учун РМ нинг миқдори унинг активлигига боғлиқ бўлиб, бу маълум вақт бирлиги ичида парчаланадиган атомлар сонига тушунилади масалан, 1 секундда 10 парчаланиш, бир минутда 100 парчаланиш ва шу кабилар.
Радиоактивликнинг системасиз бирлиги сифатида «Кюри» (Ки) қабул қилинган. Кюри- бу РМ нинг шундай миқдорики, бунда атом ядроларининг 37 млрд парчаланиши 1 сек да (1 кюри – 37,109 парч/сек) содир бўлади.
Радиоактивликнинг системали бирлиги «Беккерел»дир (Бк). Бир беккерелъ 1 сек.да битта парчаланишга тўғри келади. Системасиз бирликлар системали бирликларга маълум коэффициент ёрдамида ўтказилади (1 Кюри – 37 млрд Бк).
Юза ёки ҳажм бирлигига ўтказилган эзатоп активлиги солиштирма активлик деб аталади (солиштирма активлик Ки/кг, Ки/л да ифодаланади).
Юзаларнинг РМ лар билан ифлосланиш даражасининг парч/мин см2 да ифодаланиши ифлосланиш зичлиги дейилади. Маҳсулот ҳажм бирлигидаги РМ лар миқдори уларнинг концентрацияси дейилади (Ки/кг, Ки/л).
Гамма (рентген) – нурлари муҳит билан ўзаро таъсир этиб ионланишни келтириб чиқаради. Ионланиш хар хил белгидаги электр зарядларини ҳосил қиладиган жараёндир. Агар атомга берилган энергия етарли бўлмаса электронни уриб чиқара олмайди, натижада ионланиш содир бўлмайди.
Гамма-нурларининг ионлаш қобилияти нурлашнинг экспозицион базасини белгилайди. Рентген ва гамма-нурлари экспозицион дозаси бирлиги кулон 1 кг га (Кл/кг) тенг.
Экспозицион дозасининг системасиз бирлиги рентген ҳисобланади. Ренген (Р)-бу гамма нурланишининг шундай дозасики, бунда 1см3 қуруқ ҳавода, 00 ҳароратда ва 760 мм симоб устуни босимида улардан ҳар бирининг заряди электрон зарядига тенг 2,083 млрд жуфт ион ҳосил қилади. 1 Р дозага 1 г ҳаводаги 83 эрг энергия ютилиши тўғри келади; 1 г биологик тўқима 93 эрг 1Р=2,58 10-4 Кл/кг энергия ютади. Рентгеннинг ҳосилалари-миллирентген (1 мР-1,03Р) ва микрорентген (мкР-106Р) дир.
Гамма ва рентген нурларининг биологик эффекти ютилган дозанинг катталигига боғлиқ бўлади. Нурланишнинг ютилган доза бирлиги бўлиб, 1кг/га джоуль (Дж/кг) ҳисобланади. Ютилган дозанинг бирлиги қилиб, халқаро бирликлар системасида «Грэй» (Гр) қабул қилинган. 1 Гр – 1 Дж/кг
Ютилган дозанинг системасиз бирлиги бўлиб рад (1 рад-100 эрг/г=10-2Дж/кг) ҳисобланади.
Экспозицион дозанинг қувватини ўлчаш бирлиги қилиб (Ампер/кг) қабул қилинган.
Сист емасиз бирлик –Р/с; 1 Р/с=2,58 10-4А/кг.
Зарарланган объект юзасидан 1 м узоқликда ўлчанган доза қуввати радиация даражаси деб аталади. ГМ системасида далада фойдаланиладиган асбоблар ренген соатларда (Р/с) ёки миллирентген соатда (мР/с) берилган.
8.4. Радиоактив зарарланишни ҳисоблаш
а). Юзалардаги радиоактивликни аниқлаш.
Юзаларнинг радиоактив зарарланишини аниқлашда улардан ўтадиган гамма-нурлари (автомашина кузови, юпқа ёғочли деворлар ва иншоот тўсиқлари), шунингдек, одам ва ҳайвон организми ичидаги РМлар билан ифлосланмаган бўлади. Агар асбоб зондининг ойнаси очиқ ҳолатида ёпиқ тургандагига қараганда кўп кўрсатса, у ҳолда юза РМлар билан зарарланган бўлади.
Аввало гумон қилинган майдончаларда ердан 1 м баландликда гамма-фон аниқланади. Сўнгра одамлар, ҳайвонлар ва техника жойлашган майдонда ДП-5А (Б,В) асбобининг зонд экрани «Г» ҳолатга қўйилиб текширилаётган объектдан (одам, ҳайвон, машина) 1-1,5 см масофада бутун юзасидаги радиоактивлиги Р (мР/с)да ўлчанади, кейинги ҳисоблар учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Бу ерда,
- кузатиш объектининг юза радиоактивлиги;
- ДП-5 асбоби ёрдамида объектнинг фон билан биргаликда юза радиоактивлиги;
- гамма фони;
К- объектда тўсиқлар таъсирини ҳисобга олувчи коэффициент.
Автотранспорт ва қишлоқ хўжалик техникалари учун 1,5; одам гавдаси ва ҳайвон танаси юзаси учун 1,2; шахсий ҳимоя қилиш воситалари, озиқ-овқат идишлари, озиқ-овқат сақланадиган омборхоналарда объектлардаги тўсиқлар таъсирини ҳисобга олувчи коэффициент 1,0 га тенг бўлади.
1-масала. Майдончадаги ўлчанган гамма-фон 0,3 Р/с га тенг. РМлар билан зарарланган жойлардаги буғдой ўриб олингандан кейин комбайннинг радиоактивлигини аниқланг.
2-масала. Дозиметрист моллар танасини РМ лар билан ифлосланганлигини аниқлади. Майдончада ўлчанган гамма-фон 0,2 Р/с га тенг. Мол танасида ўнгдан чапга зонднинг ёпиқ ҳолатда радиоактивлик 0,5 Р/с, зонднинг очиқ ойнагида 0,8 Р/с. Молнинг тана юзасини радиоактив моддалар билан зарарланганлик даражасини аниқланг.
Ҳисоб натижаси рухсат этилган миқдор билан таққосланади.
б) Радиоактив модда тарқалгандан кейин турли вақтлардаги радиация миқдорини аниқлаш
Радиоактив модда тарқалгандан кейин ҳар хил вақтларда радиация даражасини ҳисоблаш 12.1-жадвал, 12.1 –расм ёки Р.Л.линейкаси ёрдамида қуйидаги формула бўйича ҳисобланади,
бу ерда,
Рt – вақтда аниқлаётган радиация миқдори, Р/с;
P0 –маълум вақтда (t0) ўлчанган радиация миқдори, Р/с;
t – радиация тарқалгандан кейинги вақт, сек.
3-масала. Ядро портлашидан 3 соат ўтганидан кейин радиация даражаси 22 Р/с га тенг. 10 соат ўтганидан кейин радиация даражаси қанча бўлиши мумкин.
Ечиш: Олдин ўлчанган радиация миқдорини портлашдан кейин 1 с га келтириш керак. Бунинг учун 22 Р/с ни коэффициент – К га кўпайтириб (22-3,7) = 81,4 Р/с ни топамиз. Ушбу кўрсаткични 10 соат ўтгандан кейиги К нинг қийматига бўламиз, яъни 81,4:16=5,2 Р/с (коэффициент К нинг қийматини 12.1.-жадвалдан аниқлаймиз).
Портлашдан 3 соат (С+3) ўтгандан кейинги радиация миқдори 3,7 марта (коэффициент К), 10 соат ўтгандан кейин эса 16 марта (С+10), яъни портлашдан 1 соат ўтгандагига нисбатан камаяди. Бу ерда портлашдан 10 соат ўтгандан кейинги радиация миқдори 5,1 ни ташкил қилади.
формуласи бўйича ечиш. Берилган маълумотларни формулага қўйсак радиация даражаси портлашдан 10 с дан кейин га тенг бўлади.
в) Одамлар радиация таъсиридаги жойларда бўлганда олган нурланиш дозасини аниқлаш
Нурланиш дозаси формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда,
D – нурланиш дозаси, Р;
P – дозанинг қуввати, Р/с;
T – нурланишнинг чўзилиши, с
Радиация тарқагандан кейинги биринчи кун кишиларни олган радиация дозаларини ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
бу ерда,
D – исталган вақт учун радиация дозаси;
Pтуш – вақти учун максимал радиация миқдори, (Р/с);
tтуш – радиоактивликни ошишини тўхташ вақти, сек;
t1 – радиация тарқалгандан сўнг нурланишнинг бошланиши, сек;
t2 – нурланишнинг тамом бўлиш вақти, сек.
Радиация тарқалгандан 2 кун ўтгандан сўнг соддароқ қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин.
бу ерда,
D – радиоактив зарарланган жойда иш вақтидаги нурланиш дозаси, Р;
Рурт - ўртача радиация миқдори, Р/с;
T - нурланишнинг чўзилиш давомийлиги, сек.
4-масала. Радиоактив моддалар тарқалгандан 3 соат ўтгач тушган радиация миқдори Ртуш = 22Р/с га тенг. Нурланиш 27 соат давом этган (t2). Бундай вақтда бино ичида бўлган одамларнинг олган нурланиш дозасини аниқланг.
Агар бинонинг ҳимоя коэффициенти К=3 деб олинса
5-масала. Радиация тарқагандан t1=3 соат ўтгандан сўнг бинодаги нурланиш дозаси 24 Р/с га тенг. Нурланиш t2=30 соатдан сўнг 2,0 Р/с га камайди. Бино ичида бўлган одамларнинг олган нурланиш дозасини аниқланг.
Агар бинонинг ҳимоя коэффициенти К=3 деб қабул қилинса,
Вақт ўтиши билан радиация даражасининг камайиши ва очиқ жойлардан радиоактив булутдан нурланиш дозасининг тўпланиши
8.1. – жадвал
Портлашдан кейинги вақт, соат |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
16 |
24 |
48 |
72 |
96 |
С+1 дан қолган радиоактивлик, % |
100 |
43 |
27 |
19 |
14 |
12 |
10 |
8 |
7 |
6 |
3,5 |
2 |
1 |
0,6 |
0,4 |
С+1 да радиоактивликнинг камайиши (коэф) к сони, марта |
1 |
2,3 |
3,7 |
5,3 |
6,9 |
8,6 |
10,3 |
12 |
14 |
16 |
28 |
45 |
104 |
170 |
240 |
РМ тушганидан бошлаб нурланишнинг давом этиши, соат |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
16 |
24 |
48 |
72 |
96 |
РМ нинг тўлиқ парчаланишига нисбатан нурланиш дозасининг улуши, % |
13 |
20 |
24 |
27 |
30 |
32 |
34 |
35 |
37 |
39 |
42 |
46 |
54 |
58 |
60 |
Масалалар
1. Радиоактив моддалар тарқалгандан кейин 2 соат ўтгач тушган радиация миқдори 20 Р/с. га тенг. Нурланиш 48 соат давом этган. Бундай вақтда бино ичидаги одамлар олган нурланиш дозасини аниқланг.
2. Радиация тарқагандан 5 соат ўтгач бинодаги нурланиш дозаси 20 Р/с га. тенг бўлган. Нурланиш 36 соатдан сўнг 2,5 Р/с. га камайган. Бино ичидаги одамларнинг олган нурланиш дозасини аниқланг.
3. Радиоактив булут Қарши-Бешкент автомашина йўли бўйича из қолдирган. Радиациянинг максимал даражаси ҳаракат қилинадиган йўлда 20 Р/с, йўлнинг узунлиги 12 км, ҳаракат тезлиги 80 км/с., Кҳим =0,2 Радиация тарқалгандан кейин вақт – 3 соат. Ушбу йўлдан ўтилганда олиш мумкин бўлган нурланиш дозасини аниқланг.
4. Радиация тарқалгандан 3 соат ўтгач радиация даражаси 24 Р/с. га тенг бўлган бўлса, қанча вақтдан сўнг ишни давом этдириш мумкин.
5. Ядро қуроли портлагандан 3 соат ўтгач радиация даражаси 22 Р/соатга тенг бўлган. 1 соат ўтгач радиация даражаси қанча бўлган?
6. Диаметри 26 мм. ли стаканнинг ҳисоблаш ойнасидан текширилаётган намунанинг 10 мм. масофада турган ҳолатида ҳисоблаш тезлиги минутига 30 импульс. Текширилаётган намунанинг радиоактивлигини аниқланг.
7. Дозиметрик асбоб ёрдамида объектнинг фон билан биргаликдаги юза радиоактивлиги Рўлч=0,6. Майдондаги ўлчанган гамма-фон 0,3 Р/с. радиоактив моддалар билан зарарланган майдондаги техниканинг радиоактивлигини аниқланг.
8. Дозиметрик асбоб ёрдамида объектнинг фон билан биргаликдаги юза радиоактивлиги Рўлч=0,5 Р/с., майдондаги ўлчанган гамма-фон 0,2 Р/с. РМ билан зарарланган майдондаги одам танасининг радиоактивлигини аниқланг.
8. Дозиметрик асбоб ёрдамида объектнинг фон билан биргаликдаги юза радиоактивлиги Рўлч=0,4 Р/с. Майдондаги ўлчанган гамма-фон 0,3 Р/с. Зарарланган майдонда сақланган озиқ-овқатнинг радиоактивлиги қанча бўлиши мумкин.
9. Ядро портлашидан 3 соат ўтгандан кейин радиация миқдори 25 Р/с га тенг бўлган 12 соатдан кейинги радиация миқдорини аниқланг.
Назорат саволлари
1. Жойларнинг радиоактив ифлосланиш манбалари ва радиоактив нурланиш ўлчов бирликлари айтинг?
2. Одамларда нурланиш касаллигини тушунтиринг?
3. Радиоактив зарарланиш қандай ҳисобланади?
4. Ююзалардаги радиокативлик қандай аниқланади?
5. Радиоктив модда тарқалгандан кейин турли вақтлардаги радиация миқдори қандай аниқланади?
6. Кишилар радиация таъсиридаги жойларда бўлганда олган нурланиш дозалари қандай аниқланади?
9-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Саноат корхоналаридан атмосферага чикарилаётган зарарли моддалар микдорини ҳисоблаш
Саноат корхоналарида хом ашёга ишлов беришдаги технологик жараёнлардан маълум микдорда заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Заҳарли моддаларнинг атмосфера ҳавосидаги миқдори тирик организмларга таъсир этиш даражасига қараб меъёрлаштирилади. Меъёрлаштириш асосан yчтa йуналишда амалга оширилади:
1. Гигиеник меъёрлаштириш.
2. Экологик меъёрлаштириш.
3. Табиий муҳитга чикарилаётган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини чегаралаш.
Атмосферага чикарилаётган заҳарли моддаларнинг концентрациясига биноан уларнинг ҳақиқий массаси аниқланади. Барча чиқиндилар бўйича рухсат этиладиган меъёрлар (РЭМ) ҳисобланиб, ҳақиқий массаси билан солиштирилади ва тегишли тавсиялар берилади,
Корхонадан эни В (м), узунлиги L (м), баландилиги Н (м) бўлган N (та) кувурдан атмосферага заҳарли rазлар TГ , (°C)- ҳароратда W м/сек тезликда ташланаяпти.
Атмосферага чиқарилаётган заҳарли газларнинг таркибидаги моддаларнинг тажриба йўли билан аниқланган миқдорлари СС0, C302, Сnнз, Сnо2. Заҳарли моддаларнинг ҳаводаги табиий концентрацияси нолга тенг деб олинади. Чиқарилаётган моддаларнинг РЭМ қиймати қуйидагича:
РЭМсо =5 мг/м3;
РЭМsо2=0,5 мг/м3;
РЭМnо2=0,085 мг/м3;
PЭMNHз =0,2 мг/м3
Топшириқ:
1) Атмосферага чиқарилаётган заҳарли моддаларнинг рухсат этиладиган чиқарилма меъёри (РЭЧМ) ҳисоблансин.
2) Атмосффага чикарилаётган заҳарли моддаларнинг концентрациясига (С, мг/м3) биноан уларнинг ҳақиқий массаси (М, г/сек) аниклансин.
3) Заҳарли моддаларнинг ҳақиқий массаси (М, г/сек) РЭЧМ лари микдори билан таққослансин.
4) Аниқланган қийматлардан фойдаланиб қўшимча газ тозалаш қурилмалари зарурлиги аниқлансин.
Бажариш тартиби:
1. Труба оrзининг эффектов диаметри қуйидагича аникланади.
, м
бу ерда: L ва В-атмосферага заҳарли газлар чиқаётrан қувур оғзи параметрлари
2. Атмосферага чиқарилаётrан газларнинг ҳажми қуйидагича аниқланади:
, м3/ceк
бу ерда π= 3,14
D -қувур оғзининг эффектив диаметри, м
W -заҳарли газлариииг чиқиш тезлиги, м/сек
3. Заҳарли моддалар учун РЭЧМ қуйидагича аникланади:
бу ерда: РЭМ-атмосферага чикарилаётrан заҳарли модданинг рухсат этиладиган меъёри, мг/м3
Сф - захарли моддаларнинг ҳаводаги табиий концентрацияси
Н - захарли модда чиқариладиган қувур баландлиги, м
Vэ - атмосферага қувур орқали чиқарилаётган газларнинг эффектив ҳажми, м3 /сек.
- қувурдан чиқаётган газ ҳарорати ва атмосфера ҳавоси ҳарорати орасидаги фарқ,
А - атмосфера ҳарорати стратификациясига боғлиқ бўлган ва ифлослантирувчи моддаларнинг вертикал хамда горизонтал йуналишда тарқалишини ҳисобга олувчи коэффициент, А=200
Ғ - заҳарли моддаларни атмосфера хавосида чўкиш тезлигини ҳисобга олувчи ўлчовсиз коэффициент. Газсимон моддалар учун F =1
m ва n - гaз-ҳaвo аралашмасини манбанинr оғзидан чиқиш шароитларини ҳисобга олувчи ўлчовсиз коэффициентлар, m=1,0, n = 1,1.
4. Атмосферага чиқарилаётган заҳарли моддаларнинг ҳақиқий массаси (М, г/сек) қуйидагича ҳисобланади:
г/сек
бу ерда:
С- атмосферага чикарилаётган хар бир модданинг миқдори, мг/м3;
V -атмосферага чикарилаётган газларнинг ҳажми.
Атмосферага чиқарилаётган заҳарли моддаларнинг РЭЧМлари ва ҳақиқий массаси (М, г/сек) куйидаги жадвалда берилган маълумотлардан фойдаланиб хар бир модда yчyн алоҳида ҳисобланади.
Ишни бажариш yчyн ваиантлар
9.1- жадвал
№ |
Чиқиндилардаги захарли моддалар концентрацияси, мг/м3 |
H, м |
LxB, м2 |
W, м/сек |
Tr, 0С |
Tx, 0С |
|||
Cco |
CNO2 |
CSO2 |
CNH3 |
||||||
1. |
3700 |
95 |
400 |
240 |
8 |
0.5x0.6 |
13 |
73 |
21.5 |
2. |
4640 |
140 |
370 |
210 |
8 |
0.5x0.4 |
15 |
75 |
22.0 |
3. |
3980 |
162 |
340 |
275 |
9 |
0.6x0.4 |
12 |
71 |
21.0 |
4 |
3250 |
220 |
290 |
310 |
10 |
0.5x0.7 |
10 |
73 |
22.0 |
5 |
4300 |
260 |
310 |
290 |
8 |
0.5x0.6 |
11 |
75 |
21.5 |
6. |
3900 |
180 |
270 |
260 |
7 |
0.5x0.4 |
13 |
74 |
21.0 |
7. |
6780 |
210 |
340 |
190 |
11 |
0.5x0.7 |
11 |
75 |
23.0 |
8. |
6300 |
270 |
410 |
200 |
10 |
0.5x0.6 |
13 |
73 |
22.0 |
9. |
5800 |
190 |
350 |
210 |
9 |
0.6x0.5 |
12 |
74 |
21.5 |
10. |
4900 |
125 |
420 |
320 |
7 |
0.5x0.7 |
14 |
76 |
22.0 |
11. |
7100 |
320 |
360 |
410 |
18 |
0.5x0.4 |
12 |
72 |
21.0 |
12. |
4190 |
280 |
430 |
370 |
10 |
0.6x0.5 |
15 |
71 |
23.0 |
13. |
6180 |
170 |
370 |
415 |
14 |
0.7x0.4 |
17 |
75 |
22.5 |
14. |
7300 |
219 |
440 |
295 |
16 |
0.5x0.6 |
14 |
76 |
23.0 |
15. |
7250 |
324 |
520 |
300 |
18 |
0.5x0.7 |
16 |
72 |
21.5 |
16. |
5480 |
218 |
450 |
418 |
15 |
0.5x0.4 |
13 |
71 |
23.0 |
17. |
6450 |
310 |
380 |
400 |
16 |
0.6x0.4 |
15 |
73 |
22.0 |
18. |
7800 |
215 |
270 |
409 |
17 |
0.6x0.5 |
10 |
75 |
24.0 |
19. |
4950 |
180 |
296 |
216 |
12 |
0.6x0.7 |
12 |
74 |
22.5 |
20. |
5900 |
98 |
386 |
223 |
11 |
0.7x0.5 |
16 |
76 |
24.0 |
21. |
6500 |
145 |
460 |
313 |
13 |
0.6x0.6 |
11 |
75 |
23.0 |
22. |
4870 |
325 |
530 |
412 |
9 |
0.6x0.5 |
14 |
72 |
22.0 |
23. |
3960 |
176 |
620 |
500 |
8 |
0.5x0.4 |
18 |
71 |
21.0 |
24. |
5190 |
208 |
415 |
493 |
10 |
0.5x0.7 |
13 |
73 |
23.0 |
25. |
6250 |
330 |
295 |
381 |
15 |
0.6x0.5 |
12 |
72 |
24.5 |
26. |
7090 |
250 |
347 |
472 |
16 |
0.5x0.4 |
14 |
74 |
22.5 |
27. |
3400 |
150 |
419 |
213 |
12 |
0.6x0.6 |
15 |
70 |
21.0 |
28. |
4540 |
190 |
531 |
265 |
13 |
0.5x0.7 |
16 |
73 |
21.5 |
29. |
6600 |
240 |
623 |
395 |
16 |
0.6x0.6 |
14 |
75 |
24.0 |
30. |
7300 |
335 |
650 |
445 |
18 |
0.5x0.4 |
17 |
72 |
23.0 |
Назорат саволлари
1. Сф ва См- нима ва унинг бирликлари?
2. Атроф-муҳитга антропоген таъсирининг РЭМ таъсир даражаси тамоиллари.
3. РЭМ нима ва уни аниқлаш усуллари билан қайси фан шуғулланади?
4. РЭТ, РЭК нима?
5. Ҳарорат интратификациясини тушунтириб беринг?
6. Газ - ҳаво аралашмасининг ҳажмини қандай аниқланилади?
10 - амалий МАШҒУЛОТ
Ишлаб чиқаришдаги ёритилганликни ҳисоблаш
10.1. Машғулот мақсади.
Учта усул ёрдамида B - ернинг умумий бир текис ёритилишини таъминловчи ёритувчанликни, ёритилиш қурилмасининг р1 - шифтдан, р2 - девордан, р3 - ердан аксланиш коэффицентлари ва H-баландлик, L-узунлик, Е - кенглик ўлчамли ишлаб чиқариш биноси учун ёруғ чизиқ ва солиштирма қувват, ёруғлик оқимини қўллаш коэффициенти бўйича ҳисоблаш.
Қўлланиладиган чироқлар: тури – СОЛ (саноатдаги осма люминесентли) 01-2х40. Чироқлар шифтдан 0.3м масофада осилган.
Инсонга кўринадиган ёруғлик табиатига кўра -380 дан 770 нм гача узунликдаги электромагнит тўлқинлар. Асосий ёруғлик техникавий катталикларга ёруғлик оқими, ёруғлик кучи, равшанлик, ёритилганлик , аксланиш коеффициенти таалуқли бўлади.
Сифат кўрсаткичлари бўлиб, қуйидагилар хисобланади:
· Туси;
· Контраст (фото ёки телевизорда ёруғлик ёки рангларнинг кескин ўзгариши);
· Кўриниш;
· Кўзни оладиган;
· Дискомфорт.
Иш жойларининг ёритилганлиги қуйидаги шартларни қаноатлантириши шарт:
· Ишлаш жойларининг ёритилганлик сатҳи,берилган иш турнинг гигиеник меъёрларга мос бўлиши керак.Ёритиш катталик бўйича энг яхши бўлиши зарур;
· Бинода ёритилганлик сатхининг бир текислиги ва барқарорлиги, шиддатни(тез) контрастларнинг мавжуд эмаслиги, ёруғлик майдон бўйлаб бир текис тақсимланган бўлиши керак;
· Кўриш доирасида ёруғлик манбалардан ярқираш юз бермаслиги керак, ёритиш катталигининг вақт бўйича пулсасиясимақсадга мувофиқ эмас;
· Спектрал ташкил этувчилар бўйича суъний ёруғлик табиий ёруғликка яқинлашиши керак.
Суъний ёритишнинг камчилиги:
· Ёруғликнинг сариқлиги;
· Спектрал қизғишлиги.
Ишлаб чиқариш шартларида ёритишнинг 3-тури қўлланилади: табиий, яни қуёш, суъний, электр ёки люминессепт лампалар хосил қиладиган ва алмашлаб ишлатиш (комбинациялар).
Суний ёритишни меъёрлаштиришда хисобга олинадиган омиллар:
1. Кўришга оид ишлар тавсифи;
2. Тусланишни фарқлаш обектининг минимал ўлчами;
3. Кўришга оид ишларни разрядлаш;
4. Тусланиш обектининг контрасти;
5. Тусланишнинг оч ранглиги;
6. Ёритиш тизими;
7. Ёруғлик манбаъсининг тури.
Ёруғлик тарқатишга боғлиқ ҳолдачироқлар 3 та синфга бўлинади:
· Тўғри нур - жами ёруғлик оқимининг 90% гача пастги ярим муҳитда нурланади;
· Аксланган нур - жами ёруғлик оқимининг 90% гачаси юқори ярим муҳитга нурланади;
· Ёйилган нур - ёруғлик иккала ярим муҳит бўйича тарқалади, шунда уларнинг бирида 10% дан ортиқ, бошқасида 90%гача нурланади.
Энг яхши намунадаги чироқларнинг Ф.И.К. 0.8 дан юқорини ташкил қилади.Чироқнинг ҳимоя бурчаги кўзни лампанинг ёруғ қисмларнинг таъсиридан химоя даражасини аниқлайди.
Кўзни қамаштирувчи таъсирни чеклаш талабидан келиб чиқиб, ҳимоя бурчаги катталигига боғлиқ ҳолда чироқни осиш баландлиги меъёрлаштирилади. Химоя бурчаги қанчалик катта бўлса, чироқ кўзни қамаштириш таъсири шунчалик кичик бўлади.
10.2. Бошланғич берилганлар.
10.1-жадвал
Берилган |
Талаба гувоҳномасининг охирги рақами |
|||||||||
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
|
L (м) |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
16 |
17 |
18 |
19 |
20 |
B (м) |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
H (м) |
0,4 |
0,6 |
0,8 |
1 |
1,2 |
1,4 |
1,6 |
1,8 |
2 |
2,2 |
Фл (лк) |
2300 |
2310 |
2280 |
2290 |
2320 |
2330 |
2340 |
2285 |
2295 |
2305 |
Ен (лк) |
450 |
180 |
100 |
120 |
150 |
200 |
250 |
300 |
350 |
400 |
10.2-жадвал
Берилган |
Талабалик гувоҳномасининг охиридан олдинги рақами |
|||||||||
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
|
Кз (лк) |
0,5 |
0,6 |
0,7 |
0,8 |
0,9 |
1 |
1,1 |
1,2 |
1,3 |
1,4 |
Z |
1 |
1,02 |
1,04 |
1,06 |
1,07 |
1,08 |
1,09 |
1,1 |
1,12 |
1,13 |
Wт |
5 |
5,2 |
5,4 |
5,6 |
5,8 |
6 |
6,2 |
6,4 |
6,6 |
6,8 |
Sn (м2) |
22 |
210 |
220 |
230 |
240 |
250 |
260 |
270 |
280 |
280 |
n |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
η |
45% |
45% |
45% |
45% |
45% |
45% |
45% |
45% |
45% |
45% |
μ |
1,1 |
1,2 |
1,3 |
1,4 |
1,5 |
1,6 |
1,7 |
1,8 |
1,9 |
2,0 |
10.3. Ечиш услуби
1. “Ёруғлик оқимидан фойдаланиш коэффиценти” усули
Бино ускунасини аниқлаймиз:
,,,, (10.1)
Бунда,
L - хона узунлиги
B - хона кенглиги,
Hp– чироқларни илиш баландлиги.
НР = Н-0.3, (10.2)
Чироқнинг ёруғлик оқими:
, (10.3)
Бунда,
Фсв – лампанинг ёруғлик оқими;
ЕН (лк) – ёритилганлик;
Sn=LхВ хонанинг майдони;
КЗ– заҳира коэффиценти;
z – ёритишнинг ночизиқли коэффиценти;
N – чироқлар сони;
Шундан чироқлар сонини қуйидаги формула бўйича топамиз:
, (10.4)
Бунда,
Фсв = 2·Фл–чироқнинг ёруғлик оқими;
ЕH – ёритилганлик.
2. “Чироқнинг солиштирма қуввати” усули.
Солиштирма қувват усули бўйича аниқланади: П = 40 Б, (10.5)
Шундай қилиб, чироқлар сонини топамиз:
, (10.6)
Бунда,
Sn – хонанинг майдони, м2 (шарт бўйича);
P - чироқнинг номинал қуввати;
N – чироқнинг сони;
n - чироқ СОЛ (саноатдаги оcма люминетсентли) бўлганлиги сабабли , чироқдаги лампалар сони.
Wх=К WЖ, (10.7)
Бунда,
WХ - чироқнинг хисобли алмаштирма қуввати,вт/м2.
К - коррекция коэффиценти.
Wж -жадвалда мувофиқ солиштирма қувват.
Чироқнинг ойнали тарқатгичсиз, тешикчаларсиз ва панжарасиз ЛД-400 тури учун чироқнинг ҳ ва С0 осилган баландлигида Wж вт/м2 эЛК учун
Сшифт=50%, Сст=30%, rер=10% да Кз,з.
Негаки, шарт бўйича Сшифт=50%, Сет=50%, Сер=10%, унда wЖ ни 10%га камайтириш зарур, яъни
W=0.9•W0
Шарт бўйича К3W ни коррекция коэффицентларига кўпайтириш зарур:
αКз =.
Шарт бўйича З, αКз, га кўпайтириш натижасида олинган W, коррекция коэффицентларига кўпайтириш зарур:
αЗ =.
Шарт бўйича эҲ, αЗ га кўпайтириш натижасида олинган W, коррекция коэффицентига кўпайтириш зарур:
αЕ =.
3. Ялтировчи чизиқлар усули.
L’= 0,5L, м, (10.8)
Бунда L - девордан жойлашиш чизиғигача масофа.
Чизиқли ёруғлик оқимининг чизиқлиги қуйдагига тенг:
, (10.9)
Бунда,
К3 – захира коэффиценти.
µ-аксланган ёруғлик ва узоқлашган чизиқ тасирини инобатга олувчи коеффитсиент.
Lл=L=20м
ЕH=400лк
Σе-ҳисоблаш натижасидаги шартли ёритилганлик йиғиндисини чизиқнинг барча бўлакларини 42.84 га тенг деб оламиз.
H’=H - 0,3
10.3-натижавий жадвал
|
Р |
P’=P/H’ |
L |
L’=L/H’ |
e |
1 |
|
|
|
|
|
2 |
|
|
|
|
|
3 |
|
|
|
|
|
4 |
|
|
|
|
|
5 |
|
|
|
|
|
6 |
|
|
|
|
|
Жами |
|
11-амалий машғулот
Ёнғин хавфсизлиги
11.1. Машғулот мақсади.
Ишлаб чиқариш бўлинмасида турли ёнғин хавфсизлигига эга бўлган ишлар олиб борилувчи бир неча хоналар мавжуд.Хавода ЕЁС (енгил ёнувчи суюқлик) буғларининг фоизлари аралашмасини С аниқлаш буғ хаволи аралашма буғ хаволи аралашма ∆V ЕЁСнинг портлашнинг ортиқча босимини хисоблаш зарур, w-ЕЁС нинг буғланиш жадаллиги, кг/м2·c.
Ёнғин – бу ёнишнинг бошқариб бўлмайдиган жараёни. Портлаш бу- чегараланган вақт ва чекланган ҳажмдаги катта миқдордаги энергиянинг озод этилиши.
Чақнаш – сиқилган газлар ҳосил бўлмасдан ёнувчи аралашманинг тез ёниб кетиши.
Бирдан ўт олиш – ўт олдириш манбалари таъсирида ёнишнинг келиб чиқиши .
Алангаланиш – гулҳан ҳосил бўлиши билан ўт олиши.
Ўз-ўзидан ёниш – ўт олдириш манбалари бўлмаган холда моддаларнинг ёнишини келтириб чиқарувчи экзотермик реаксиялар тезлигининг бирдан катталашиш ҳодисаси.
Моддаларнинг ёнувчанлик даражаси бўйича қуйидагиларга бўлинади: Ёнувчи, қийин ёнувчи, ёнувчи эмас.
Шикастланиш омиллари:
1. Ёнғин холларида.
• Оловнинг таъсири;
• Тутун билан заҳарланиш;
• Ҳаракат таъсири;
• Қурилмалар (куйиш) ва буюмларнинг кўмирга айланиши – асосан тенир қурилмалар учун тавсифланади;
• Барча ёнувчиларнинг яксон бўлиши, шунинг билан бирга ўлим ёки мурдалар;
• Портлаш;
• КТЭЗМ (кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар) сирқиб чиқиб кетиши;
• Хонани сув босиши;
• Моддий зарар.
2. Портлаш холларида:
• Ёруғлик нурланиши (Кўз пардасининг куйиши);
• Овоз (қулоқ пардасининг ёйилиши);
• ∆P (ички азоларнинг куйиши);
• Темир парчалари майдони (иккиламчи омиллар);
• Уюмлар ва кўмилиш (инсон 1-2 кун яшаб қолишга қодир);
• Тана ҳароратининг кўтарилиши.
Хулоса:
Инсонга шикастлантирувчи омиллар таъсиридан сўнг қуйидагилар бўлиши мумкин:
• Ўпкаларни шишига олиб келувчи нафас йўлларининг куйишлари;
• Тутундан заҳарланиш;
• Куйишлар;
• Синишлар, лат ейишлар, ички аъзоларнинг узилиб кетиши;
• Комбинацияланган таъсир.
Портлаш ва ёнғин келиб чиқиш учун 3- та шартни бажариш етарли ва зарур:
• Ёнувчи модда (дарахт, H2, пропан ва бошқалар);
• Оксидловчи модда;
• Алангаланиш манбаи (учқун, экзотерманинг реаксияси).
Портлаш ва ёнғинларни бартараф этиш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
11 - амалий машғулот қуйидаги бандларни бажаришни назарда тутади:
1. Ташқи ўт олдириш манбаидан В бўш ҳажмли хонада ЕЁС буғ хаво аралашмасининг алангаланиш ва тарқалиш эҳтимоллигини аниқлаш. Буғланиб кетган ЕЁС сонини: этинол- 3.2, Бензола-4.3, атсетон-2.1 кг/м3 га тенг деб қабул қилиш.
2. Агар ерга МЕЁС мидордаги ЕЁС тўкилиши ва ва унинг х вақт давомида парланишида ҳалокат ҳисоби натижасида бўш хажмли В хона А категорияга таалуқлигини аниқлаш.
3. Қайта ишлашга бир вақтнинг ўзида Қ оғирликдаги қарағай ёғочи ва П оғирликдаги ёғоч толали плита мавжуд бўлган С майдонли дарахтни қайта ишловчи жойда ёнғин хавфининг диаграммасини аниқлаш.
4. SB=200м2 майдонли бинода агар А категориядаги SА майдонли битта хона, бошқалари эса Б ва Д категорияда тегишли х/y нисбатдаги майдонлар билан эга бўлса, ёнғин хавфи категориясини аниқлаш.
11.2. Бошланғич берилганлар.
11.1-жадвал
Талаба гувоҳномасининг оҳирги рақами |
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
ЕЁС |
Бензол |
Етанол |
Асетон |
Етанол |
Асетон |
Бензол |
Бензол |
Асетон |
Етанол |
Бензол |
η |
1 |
1,5 |
2 |
2,5 |
3 |
3,5 |
4 |
4,5 |
5 |
5,5 |
S, м2 |
100 |
150 |
250 |
200 |
50 |
200 |
250 |
300 |
250 |
300 |
t |
0,5 |
1 |
1,5 |
2 |
2,5 |
3 |
3,5 |
4 |
2 |
1 |
Gn,кг |
10 |
20 |
30 |
40 |
50 |
60 |
70 |
15 |
25 |
35 |
SА, м2 |
50 |
60 |
70 |
80 |
90 |
100 |
110 |
120 |
130 |
140 |
X |
10 |
5 |
8 |
4 |
6 |
5 |
3 |
7 |
8 |
9 |
11.2-жадвал
Талаба гувоҳномасининг оҳирги рақами |
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
V |
50 |
60 |
70 |
80 |
90 |
100 |
110 |
120 |
130 |
140 |
G |
1 |
2 |
1 |
4 |
2 |
3 |
1 |
4 |
5 |
12 |
Vsv |
110 |
120 |
130 |
140 |
150 |
160 |
170 |
180 |
190 |
200 |
КH |
5 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
4 |
3 |
2 |
1 |
МЕЁС, кг |
2 |
4 |
6 |
8 |
10 |
12 |
14 |
16 |
18 |
20 |
Y |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11.3-жадвал
ЕЁН |
Кимёвий формула |
rБ, кг/м3 |
tч,ОС |
Портлашнинг максимал босими Pмах, кПа |
Тарқалишнинг пастки чегаравий аралашмаси, % |
Pмах, кПа |
Асетон |
(CH3)2CО |
2,44 |
-19 |
875 |
2,2 |
24,54 |
Бензол |
C6H6 |
4,3 |
-11 |
900 |
1,2 |
16,03 |
Етанол |
CH3H2ОH |
1,94 |
12 |
865 |
3,1 |
7,97 |
* 25 оС хароратда |
СБ=2000 м2
11.3 Ҳисоблаш услуби
1. Ташқи ўт олдириш манбаидан V бўш хажмли хонада ЕЁС -эҳтимоллигини аниқлаш. Буғланиб кетган ЕЁС сони - G.
Масалани 11.1 бўйича ҳисоблаганда ЕЁС хаводаги буғларининг фоизли аралашмасини аниқлаш зарур C, %;
, (11.1)
Бунда VБ - ЕЁС буғларининг ҳажми, V - хонанинг бўш ҳажми.
, (11.2)
Бунда G - ЕЁЖ буғларининг сони, кг/м3, rБ – ЕЁС буғларининг зичлиги кг/м3.
Олинган қиймат C ни ЕЁЖ алангасининг тарқалишининг пастки аралашмали чегараси билан таққосланг (жадвал 11.3).
Ушбу хонада ЕЁС буғлари алангасининг тарқалиши ва алангаланиши эҳтимоллиги бўйича хулоса қилинг.
2. Агар ерга М миқдордаги атсетон тўкилиши ва t=1 соат давомида парчаланишида ҳалокат хисоби натижасида бўш ҳажмли В хона А категорияга тааллуқлигини аниқланг.
Масаланинг 2 - бандини ечиш учун ЕЁС (tЧ) чақнш ҳароратининг жадвал қийматини аниқлаш ва ЕЁС буғли хаво аралашмаси портлашининг ортиқча босимини ҳисоблаш зарур.
Портлашнинг ортиқча босими кПа қуйидаги формула билан аниқланади:
, (11.3)
Бунда: Pмах, P0- портлашнинг максимал ва бошланғич босими, кПа;
P0-барча вариантлар учун 101 кПа га тенг деб қбул қилиунади;
VБУШ- хонанинг бош ҳажми, м3;
m-ЙЁС буғларининг оғирлиги (4-формулага қаранг);
ρЙЁС - буғларининг зичлиги;
КN- хонанинг ёпилмаганини хисобга олувчи коеффитсиент;
Z-портлашда ёқилғининг иштирок этиш коеффициенти (ЕЁС учун Z=0.3).
m=W·F·t (11.4)
Бунда: F-ЕЁСнинг парланиш майдони, м2 (СА га тэнг деб олинади);
t - парланиш вақти, c;
W – ЕЁСнинг парланиш жадаллиги, кг/м2·c.
(11.5)
Бунда,
ƞ – парчаланиш юзасида хаво оқимининг харорати ва тезлигини хисобга олувчикоеффитсиент;
PH – тўйинган буғлар босими;
М – ЕЁС нинг моляр оғирлиги.
(11.6)
Бунда nc, nH, n0, - ўз ўрнида ЕЁС формуласида углерод, водород ва кислород атомларнинг сони.
3. Ёнғин юкламасисолиштирма катталиги қуйидаги формула билан аниқланади:
, (11.7)
Бунда Gi –i- материал миқдори;
Qi – i - материалнинг ёнишининг энг кичик иссиқлиги; (Qқарағай - 13.86 МДЖ/кг, Qдараҳт қипиғи– 17.2МДЖ/кг);
N - материал турлари миқдори;
S - ёнғин юкламали хонанинг майдони;
4. А категориядаги SА майдонни бинонинг умумий майдонига нисбатан қуйидаги ифода орқали фоизли боғлиқлигини аниқланг:
, (11.8)
А категориясига алоқадор бўлмаган хоналарнинг майдонини аниқланг:
, (11.9)
Б категорияга кирувчи хоналар майдонини қуйидаги қиймат орқали аниқланг:
, (11.10)
Ниҳоят бинонинг умумий майдонига нисбатан А ва Б категорияли хоналарнинг фоизли боғлиқлигини аниқланг.
, (11.11)
Давомида бинонинг ёнғин хавфсизлигини категориясига аниқланг.
Портлаш ёнғин ва ёнғин хавфи бўйича биноларнинг категориялари.
Профлактика мақсадида барча бин ова қурилишлар бир неча категорияга бўлинади: А, Б, В, Г, Д, Е.
a. Агар А категориядаги хоналар майдони йиғиндиси барча хоналар майдонининг 5%ни ёки 200м2 дан ошган тақдирда, бино А категорияга таалуқли бўлади.
Агар бинода А категориядаги хоналар майдон йиғиндиси, унда жойлашган барча хоналар майдонининг (1000 м2дан ортиқ бўлмаганда) 25% дан ошмаса ва бу хоналар автоматлаштирилган ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозланган бўлса, А категорияга алоқадор бўлмаслигига рухсат этилади.
b. Агар бир вақтда иккита шарт бажарилганда, бино Б категорияга таалуқли бўлади:
– Бино А категорияга алоқадор эмас;
– А ва Б категориялардаги хоналар майдонининг йиғиндиси барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% И ёки 200м2 дан ошмайди.
Агар бинода А ва Б категориялардаги хоналар майдони йиғиндиси, унда жойлашган барча хоналар майдонининг (100 м2дан ортиқ бўлмаганда) 25% дан ошмаса ва бу хоналар авоматлаштирилган ёнғин ўгириш мосламалари билан жиҳозлашган бўлса, Б категорияга алоқадор бўлмаслигига рухсат этилади.
c. Агар бир вақтда иккита шарт бажарилганда, бино Б категорияга таллуқли бўлади:
– Бино А ва Б категоряларга алоқадор эмас;
– А, Б ва В категориялардаги хоналар майдонининг йиғиндиси барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% И (Агар бинода А ва Б категорядаги хоналар бўлмаганда 10%) дан ошади.
Агар бинода А, Б, ва В категорялардаги хоналар майдони йиғиндиси, унда жойлашган барча хоналар майдонининг (3500м2дан ортиқ бўлмаганда) 25% дан ошмаса ва бу хоналар автоматлаштирилган ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозланган бўлса, В категорияга алоқадор бўлмаслигига руҳсат этилади.
d. Агар бир вақтда иккита шарт бажарилганда, бино Г категорияга таалуқли бўлади:
– Бино А, Б ёки В категоряга алоқадор эмас;
– А, Б, В ва Г категорялардаги хоналар майдонининг йиғиндиси барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% дан ошади.
Агар бино А, Б, В ва Гкатегориялардаги хоналар майдони йиғиндиси, унда жойлашган барча хоналар майдонининг (5000м2дан ортиқ бўлмаганда) 25% дан ошмаса ва А, Б, В категориялардаги хоналар автоматлаштирилган ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозланган бўлса, Г категорияга алоқадор бўлмаслигига рухсат этилади.
Агар бино А, Б, В ёки Г категорияга алоқадор бўлмаса Е, Д категорияга тааллуқли бўлади.
Портлаш ёнғин хавфли бўйича хоналарнинг категориялари
11.4-жадвал
Хона категорияси |
Хонада мавжуд (мурожат этувчи) бўлган материал ва моддаларнинг тавсифи |
А (портлаш ёнғин хавфли) |
Ёнувчи газлар хонадаги портлашнинг ортиқча босим хисоби ривожланишда 5кПа дан ошса алангалангандаги буғхаволи аралашма хосил бўлиш мумкин бўлган миқдорда чақнаш ҳарорати 28 °С дан ортиқ бўлмаган енгил алангаланувчи суюқлик. Хонада портлашнинг ортиқча босим хисоби 5 кПа дан ошгандаги миқдорда бўлганда сув, хавонинг кислороди ёки бир бири билан ўзаро таъсирида портлаш ва ёнишга лаёқатли бўлган моддалар ва материаллар. |
Б (Портлаш ёнғин хавфли) |
Алангали хонада портлашнинг ортиқча босими хисоби 5кПа дан ошганда портлаш хавфи бўлган чанг хаволи ёки буғ хаволи аралашмаси хосил бўлиши мумкин бўлган миқдордаги ёнувчи суюқликлар, чақнаш ҳарорати 28° Сдан ортиқ бўлган ҳарорат билан енгил алангаланувчи суюқликлар, ёнувчи чанг ва толалар. |
В1 — В4 (ёнғин хавфли) |
А ва Б категорияда алоқадор бўлмаган й хонада бор ёки таалуқли бўлган шарт билангина сув, ҳаво кислороди ёки бир-бирининг ўзаро таъсирида фақат ёниш қобилятига эга модда ва материаллар, қаттиқ ёнувчи ва қийин ёнувчимодда ва материаллар (шу биклан бир қаторда чанг ва толалар), ёнувчи ва қийин ёнувчи суюқликлар. |
Г |
Қайта ишлаш жараёни алангалар ва учқунлар, нурли иссиқлик ажратиш билан олиб борилувчи эритилган ёки тобланган, қайноқ холатдаги ёнмайдиган моддалар ва материаллар. |
Д |
Совуқ ҳолдаги ёнмайдиган моддалар ва материаллар. |
Мустақил тайёргарлик учун саволлар.
1. Ёниш жараёнини ривожлантириш ва ҳосил қилиш учун қандай таркибий қисмлар (компонентлар) зарур?
2. Ёниш жараёни деб нима қабул қилинган?
3. Портлаш деб нимага айтилади?
4. “Ёнғин”га изох беринг?
5. Ёнувчи аралашманинг чақнаш ҳарорати унинг алангаланиш ҳароратидан нима билан ажралиб туради?
6. Хонанинг категориялари портлаш ва ёнғин хавфи бўйича берилганларга асосан ўрнатилади?
7. Портлаш хавфи бор худудлар (зоналар) нинг нечта синфи мавжуд ва улар нима асосда ўрнатилади?
8. Ёнғинни ўчиришнинг қандай усуллари мавжуд?
9. Ёнғинни ўчириш воситаларнинг турларини санаб ўтинг?
10. Кучланиш остида бўлган электр қурилма ёнишни бошлаганда қандай ёнғин ўчириш воситаларини қўллаш мумкин бўлади?
12 – амалий МАШҒУЛОТ
Автомобиллардан чиқадиган зарарли газлар миқдорини аниқлаш
Топшириқ. Автомобиллардан чиқадиган зарарли моддаларнинг миқдорини аниқлаш, автотранспорт корхоналарига тегишли (СН, СО, қурум ва бошқаларнинг),
Бажарилиши
1. Зарарли моддаларнинг бир кунлик миқдори
Мсут =ΣМjсут = ΣКj Gj ρТ· Ктехj Кклим Lср·10-3, т
2. Зарарли моддаларнинг йиллик миқдори
Мгод = ΣМjгод = ΣМjсут Дк·αр А, т
бу ерда,
Кj - зарарли моддаларнинг меъёрий оғирлигини инобатга олиниш коэффициенти, 1 кг ёқилғи ёнганда ҳосил бўладиган миқдори (12.1 - жадвал);
Gj - ёқилғини сарфи, л/км (12.2 - жадвал);
ρТ - ёқилғи зичлиги, кг/л, АИ-93 бензина учун ρТ =0,76 кг/л, дизель ёқилғилари ρТ=0,83 кг/л;
Ктех – коэффициент, автомобилларнинг техникҳолатини инобатга олиниши (12.1 - жадвал);
Кклим – коэффициент, табиий иқлим шароитларини инобатга олиниш (I – иқлимий ҳудудлар учун Киқлим=1,0; II - иқлимий ҳудудлар учун Кклим =1,2; III- иқлимий ҳудудлар учун Кклим=1,4);
Lср – автомобиларнинг ўртача масофа босганлиги, км, (12.2 - жадвал);
А –автомобиллар сони (12.2 - жадвал);
αр – автомобилларнинг ишга чиқиш коэффициенти (12.2 - жадвал);
Дк – бир йилда календарли иш кунлари (12.2 - жадвал).
12.1 - жадвал
Автомобиллардан чиқадиган зарарли газларнинг таркиби |
Кj |
Ктехj |
Бензинда ишловчи двигател, |
||
СО |
0,27 |
1,1…2,2 |
СН |
0,033 |
1,1…2,1 |
NOx |
0,027 |
1,0 |
Дизелли ёқилғида ишловчи двигател |
||
СО |
0,03 |
1,1…2,4 |
СН |
0,001 |
1,2…2,4 |
NOx |
0,04 |
1,0 |
Қурум |
0,0004 |
1,1...2,4 |
12.2 - жадвал
№ |
Корхоналардаги автомобилларнинг сони |
αр |
Иқлимий ҳудуд |
Lср, км |
Дк |
|||||
Тико |
Дамас |
Нексия |
Отайўл |
Мерседес |
Бел BАЗ-740 |
|||||
1 |
44 |
|
|
35 |
26 |
|
0,35 |
I |
60000 |
253 |
2 |
|
36 |
47 |
|
|
2 |
0,4 |
II |
55000 |
255 |
3 |
43 |
|
|
31 |
27 |
|
0,45 |
III |
50000 |
253 |
4 |
|
37 |
46 |
|
|
3 |
0,5 |
I |
45000 |
305 |
5 |
41 |
|
50 |
|
28 |
|
0,55 |
II |
40000 |
305 |
6 |
|
38 |
49 |
|
|
1 |
0,6 |
III |
35000 |
305 |
7 |
42 |
|
50 |
|
29 |
|
0,65 |
I |
30000 |
253 |
8 |
|
39 |
|
32 |
30 |
|
0,7 |
II |
25000 |
255 |
9 |
45 |
|
48 |
|
|
4 |
0,75 |
III |
20000 |
265 |
10 |
|
60 |
|
34 |
|
5 |
0,8 |
I |
15000 |
365 |
11 |
34 |
|
|
35 |
|
6 |
0,37 |
II |
57000 |
365 |
12 |
|
|
47 |
|
36 |
7 |
0,42 |
III |
52000 |
253 |
13 |
38 |
|
|
28 |
24 |
|
0,48 |
I |
47000 |
305 |
14 |
|
35 |
48 |
|
|
3 |
0,52 |
II |
42000 |
253 |
15 |
41 |
45 |
|
|
25 |
|
0,57 |
III |
38000 |
255 |
16 |
|
38 |
49 |
|
|
1 |
0,62 |
I |
33000 |
253 |
17 |
39 |
|
|
40 |
22 |
|
0,68 |
II |
22000 |
305 |
18 |
|
41 |
|
28 |
30 |
|
0,72 |
III |
18000 |
305 |
19 |
47 |
|
44 |
|
|
4 |
0,78 |
I |
14000 |
305 |
20 |
|
54 |
|
31 |
|
3 |
0,82 |
II |
30000 |
253 |
21 |
36 |
|
|
51 |
21 |
|
0,35 |
III |
25000 |
255 |
22 |
|
32 |
|
37 |
|
1 |
0,4 |
I |
20000 |
265 |
23 |
27 |
|
57 |
|
29 |
|
0,45 |
II |
15000 |
365 |
24 |
|
39 |
|
32 |
30 |
|
0,5 |
III |
57000 |
365 |
25 |
35 |
|
48 |
|
|
4 |
0,55 |
I |
35000 |
253 |
26 |
|
60 |
36 |
|
|
5 |
0,6 |
II |
30000 |
305 |
27 |
|
32 |
|
35 |
|
6 |
0,65 |
III |
25000 |
255 |
28 |
|
|
41 |
|
36 |
6 |
0,7 |
I |
20000 |
253 |
29 |
38 |
|
|
28 |
24 |
|
0,75 |
II |
15000 |
305 |
30 |
|
37 |
|
42 |
|
3 |
0,8 |
III |
57000 |
305 |
Gj, л/км |
0,05 |
0,06 |
0,07 |
0,15 |
0,38 |
1,68 |
|
|
|
|
Назорат саволлари
1. Зарарли моддаларнинг бир кунлик миқдори қандай аниқланилади?
2. Зарарли моддаларнинг йиллик миқдори қандай аниқланилади?
3. Ёқилғини сарфи қандай аниқланилади?
4. Автомобиллардан чиқадиган зарарли газларнинг таркиби айтиб беринг.
5. Транспортнинг атмосферага салбий таъсирини ёритиб берилсин.
Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар:
1. Introduction to Health and Safety at Work. Phil Hughes, Ed Ferrett. The Boulevard, Langford Lane, Kidlington, Oxford OX5 1GB, UK. ISBN: 978-0-08-097070-7.
2. Fundamentals of General Ecology, Life Safety and Environment Protection. Mark D Goldfein, Alexei V Ivanov, Nikolaj Kozhevnikov, V Kozhevnikov. Nova Science Publishers, Inc. (April 25, 2013).
3. Eyewitness Ecology. Written by STEVE POLLOCK. United States in 2005 by DK Publishing, Inc. 375 Hudson Street, New York, NY 10014 ISBN-13: 978-0-7566-1387-7 (PLC), ISBN-13: 978-0-7566-1396-9 (ALB).
4. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва экология менежменти (чизмалар, тушунчалар, фактлар ва рақамларда): дарслик / А.Нигматов, Ш.Мухамедов, Н.Хасанова. – Т.: Наврўз. 2014. – 199 б.
5. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.: ўқув ўқув қўлланма / Х.Е. Ғойипов. – Т.: Янги аср авлоди. 2007. -262 б.
6. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.: дарслик / Ғ.Ё.Ёрматов, О.Р.Йўлдашев, А.Л.Ҳамраев. – Т.: Алоқачи, 2009. -348 б.
Қўшимча адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент. 1992.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қонуни.
3. Ёрматов Ғ.Ё., Махмудов Р. Меҳнатни мухофаза қилиш маърузалар тўплами 1-2 қисм. Тошкент. 1995.
4. Ёрматов Ғ.Ё., Исамухамедов Ё.У. Меҳнатни мухофаза қилиш. Дарслик. Ўзбекистан нашриёти. Тошкент 2002.
5. Экология, биосфера ва табиатни мухофаза қилиш. А.Эргашев. – Т.: Янги аср авлоди. 2005. – 434 б.
6. Экология и безопасность жизнедеятельности: Учебное пособие для студентов ВУЗов / ред. Л. А. Муравий, 2002. -447 с.
7. Белов С.В. Безопасность жизнедеятельности М.: Высшая школа. 2003.
Интернет сайтлар:
1. www.lex.uz - ЎзР Адлия вазирлиги сайти.
2. www.ziyonet.uz - ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти.
3. www.bilim.uz - ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти.
4. www.ekotalim.uz - Миллий касбий таълимда экотаълим сайти.
5. www.mintrud.uz – ЎзР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги сайти.
6. www.mchs.gov.uz – ЎзР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайти.
7. www.uznature.uz – ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сайти.