Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Тошкент
ахборот технологиялари университети
Телематика тизимлари
кафедраси
Х-500 АСОСИДА
маълумот - Ахборот
хизматини ЎРГАНИШ
(Ҳужжатли
электралоқа тизимлари ва тармоқлари фанидан
амалиёт
машғулотларига услубий кўрсатма)
Тошкент 2007
Амалий
машғулот
Мавзу:
Х – 500 асосида маълумот – ахборот
хизматини ўрганиш.
1.
Машғулот мақсади
1.1.
Телематика хизматларининг таснифланиши, қурилиш асосларини
ўрганиш.
1.2. Телематика
хизматларининг ҳимояланганлигига қўйилган талаблар ва
ҳавфлилик майдонининг тахлилини
ўрганиш.
1.3. Х.500 ахборотли - маълумотнома хизматини ўрганиш.
1.4. Ахборот манбаъларига кириш хизматининг тури,
таснифини ўрганиш.
2.
Уй вазифаси
1.1.
Ўқув қўлланмада ва адабиётларда
келтирилган назарий материалларни ўрганиш.
Мундарижа
Кириш.......................................................................................................................4
1. Телематиканинг замонавий хизматлари ва
вазифалари.................................5
1.1.
Телематика хизматларининг
таснифланиши, қурилиш асослари.......5
1.2. Телематика
хизматларининг ҳимояланганлигига қўйилган
талаблар ва ҳавфлилик майдонининг
тахлили ...................................14
1.3. Телематиканинг ахборотли
хизматлари................................................25
2. Телематиканинг замонавий
ахборотли маълумотнома хизматлари….........27
2.1. Асосий қўшимча
Х.500 ахборотли маълумотнома хизмати….....…..27
2.2. Х.500 хизматининг кириш усули ва
қурилиш асослари....................31
2.3. Х.500
хизматининг хизмат кўрсатиш сифат характеристикаси.........38
3.
Телематика хизматларининг ахборотли
манбаларга кириш ҳуқуқи…........44
3.1. Ахборот манбаларига
кириш хизматининг тури, таснифи..............44
3.2. Ахборотли манбаларга кириш хизматининг асосий
қўшимча
хизматлари.....................................................................................................46
3.3 Ахборотли манбаларга кириш
хизматининг қурилиш асослари......50
Адабиётлар.............................................................................................................56
Кириш
Телекоммуникация
ва информатика соҳасининг жадал ривожланиши фойдаланувчиларга турли
хилдаги телематика хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яратиб бермокда.
Жамиятнинг
ривожланишида ахборотлар жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Ахборот
технологияларининг қўлланилиши натижасида дастурий таъминотнинг жадал
ривожланишига олиб келди. Эндиликда ахборот технологиялари инсониятнинг
ахборотлар билан мулоқотини таъминлашда кенг имкониятларни яратиб берди.
Ахборотлар билан ишлашда энг оптимал дастурлардан фойдаланилади. Бугунги кунда
бу дастурларнинг ишлатилишида янги усулларнинг қўлланилиши натижасида
самарали ахборот алмашишга эришилмоқда.
Телекоммуникация ва
информатика соҳасида илмий техник жараёнларнинг илғор ривожланиб
бориши, бугунги кунда кенг кўламдаги фойдаланувчилар учун хилма-хил телематика
хизмат турларини кўрсатиш имкониятларини яратиб бермоқда. Операторлар қаторида кўпгина телекоммуникация бозорига илк қадамларини қўяётган
янги операторлар, корхоналар
вужудга келади.
Бугунги кунда телематика
хизматининг телеконференция хизматларида, электрон почта хизматларида, факсимил
хизматларида, ахборот хизматларида қатор янгиликлар яратилиб,
фойдаланувчиларга қисқа фурсатда катта хажмдаги ахборотга эга бўлишни таъминлаб бермоқда. Медицина соҳасида
телекоммуникация воситаларининг ишлатилиши бу соҳада катта
ютуқларга эришишга олиб келмоқда, яъни медицина соҳаси ривожланган
давлатлар билан видеоконференциянинг йўлга қўйилиши инсонларни даволашда
энг актуал манба бўлиб қолди. Овозли алоқа хизматлари эса умумий
фойдаланишдаги телефон тармоғи фойдаланувчиларига оралиқли тўплам билан
овозли хабарларнинг етказилиши фойдаланувчилар учун ахборотга эга бўлишнинг яна
бир муҳим усули бўлди.
Маълумки, кўплаб тармоқларни бирлаштира олувчи ва дунё
ҳамжамиятига кириш имконини берувчи тармоқ бу Интернетдир. Интернет
фойдаланувчига чексиз ахборот ресурсларини тақдим этади. Бу ресурсларга
кириш учун керакли амалий дастурий таъминотдан фойдаланилади. Интернетдан
фойдаланиш ахборотга эга бўлишнинг энг замонавий усулидир. Унда маълумотномали
ахборот хизматларининг бир қанча усуллари мавжуд. “Yellow Page”, “White
Page” , “Blue Page” каби маълумотномаларнинг яратилиши, инсонларга керакли
объект ҳақида тез фурсатда ахборот етказиб беришни таъминлаб беради.
Демак, Интернет тармоғи орқали бу каби
маълумотномали хизматларнинг яратилиши ХХI асримизда хаётимизнинг мазмунига
айланиши шак шубҳасиздир.
1. ТЕЛЕМАТИКАНИНГ ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1.1. Телематика
хизматларининг таснифланиши, қурилиш асослари
Умумий фойдаланишдаги телематика хизматлари бутун мамлакатда
кенг кўламда фойдаланувчиларнинг телематика хизмати талабларини қондиришга
мўлжалланган ва ўзаро боғланган алоқа тармоқларини ташкил
этувчи қисми бўлиб ҳисобланади.
Телематика (ТМ) хизматлари алоқа операторларини, техник воситаларини ва фойдаланувчиларнинг абонент
терминалларини ишлатиш билан етказилади. Алоҳида ҳолларда
ТМ хизматлари абонент терминалларисиз етказилиши мумкин.
Абонент терминали – ТМ хизмати,
абонентнинг ихтиёрида бўлган ва алоқа тармоғига уланган оҳирги алоқа қурилмасидир.
ТМ хизматлари ўз ичига алоқа
операторларининг техник воситаларини,
абонент терминалларини ҳамда
тармоққа кириш ва
транспорт тармоғини ўз ичига олади.
Фойдаланувчи
ТМ
хизмати ТМ хизмати ТМ
хизмати Фойдаланувчи
терминали оператори оператори оператори терминали
№1
№2 №3
1-расм. Бир нечта алоқа операторлари
орқали ТМ хизматлари
Оператор техник қурилмаси
1.2 а - расм.
Кириш 1.2 б - расм. Кириш 1.3 в - расм.
Кириш
нуқтаси нуқтаси нуқтаси
Узатилаётган
ахборот турига қараб ТМ хизматлари қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:
Факсимил хизматлари:
-
телефакс хизмати;
-
комфакс хизмати;
-
бюрофакс хизмати.
Телеконференция хизматлари:
-
аудиоконференция
хизмати;
-
видеоконференция
хизмати.
Овозли алоқа
хизматлари:
-
овозли хабар
хизмати;
-
матнли
ахборотларни узатиш хизмати.
Электрон
хабарларни алмаштириш хизматлари:
- ахборотларни қайта ишлаш хизмати;
- электрон почта хизмати.
Ахборот
(информацион) хизматлари:
- ахборот – сўров
хизмати;
- ахборот манбаъларига кириш хизмати.
Ахборотларни узатиш усули бўйича ТМ
хизматлари қуйидаги хизматларга бўлинади:
-
ҳақиқий
вақтли (On – line);
-
оралиқ йиғмали (Store and Forward).
Хизмат кўрсатиш шакли бўйича ТМ хизматлари қуйидаги хизматларга бўлинади:
-
абонент
терминалларини қўллаш билан амалга ошириладиган абонент хизматлари;
-
хизматлари
фойдаланувчи терминалида эмас, балки алоқа оператори хонасида амалга
ошириладиган мижоз хизматлари.
Алоқа
операторларининг ТМ хизмати таркибига алоқа операторларининг техник
воситалари, шунингдек, ТМ хизматларини кўрсатишдан ташқари имкон ва транспорт
фойдаланувчи терминаллари билан ТМ хизматлари ўртасида ўзаро
алоқани таъминловчи протоколлар киради.
ТМ хизматларига кириш ҳуқуқини амалга ошириш учун физик (жисмоний)
линиялар, шунингдек электралоқанинг ҳар хил тармоқлари ёки хизматлари, жумладан
қуйидагилар ишлатилиши мумкин:
-
маълумот узатиш
тармоқлари;
-
умумий фойдаланишдаги
телефон тармоқлари (УФТТ);
-
ҳаракатли
алоқа тармоқлари;
-
АТ / Телекс тармоқлари;
-
бирлашган (интеграциялашган) хизматларнинг рақамли тармоқлари.
-
ТМ хизматининг
операторлари ҳар хил ТМ хизматидан фойдаланувчиларни ўзаро ва бошқа
алоқа тармоқларининг хизматларидан фойдаланувчилари билан ахборот
алмашиш имкониятини таъминлаб бериши мумкин.
ТМ хизматлари мавжуд бўлган давлат
стандартларига мос ҳолда, шунингдек, халқаро
электр алоқа бирлашмаси (ХЭАБ) стандартларига ва IETF (Internet
Engineering Task Force) ҳужжатларига мос ҳолда яратилади. ТМ хизматларида матн туридаги
ахборотлар код кўринишида етказилади. Бу эса матнни фойдаланувчи терминалида
унга мос келувчи воситалар асосида ўқиш имконини беради. Бунда ахборот СР
- 1251 ёки КОИ -
8 код кўринишида бўлади.
Факсимил хизматлари факсимил
терминаллари ёрдамида факсимил хабарларини
узатиш ва қабул қилиш хизматларини кўрсатиш учун
мўлжалланган. Бунда факсимил терминаллари график ахборотларни
қоғозли ташувчида электрик сигналларга ўзгартиришни, ахборотларни ХЭАБ
– Т, Т.4 ва Т.30 тавсияномалари асосида электралоқа тармоқлари
бўйича узатишни ва қайта ўзгартиришни
таъминлайди. Факсимил алоқа хизматлари,
хабар узатиш режими ва хизмат кўрсатиш шаклига мос ҳолда
синфланади ва аниқланади.
1.1– жадвал.
Факсимил
хизматларининг таснифланиши
Хизмат
тури |
Хизматни
етказиш шакли |
Хабарларни
узатиш режими |
телефакс |
Абонент |
ҳақиқий вақт |
комфакс |
Абонент |
Оралиқли
тўпланма |
бюрофакс |
Мижоз |
Оралиқли
тўпланма |
Комфакс хизматидан фойдаланувчи олдин операторнинг факсимил
алоқа қурилмаси (ФАҚ) билан уланишни амалга оширади ва
факсимил хабарни ўзининг терминалидан оддий йўл билан унга узатишни амалга
оширади. Бунда у ҳужжат қабул қилувчининг терминал манзилини
кўрсатади. Кейинги етказиш ФАҚ томонидан амалга оширилади. Бунда битта
ёки бир нечта операторларнинг ҳар хил
ФАҚ ўрталарида ҳужжатлар алмашинуви амалга оширилиши мумкин. Оҳирги ФАҚдан ҳужжат адресатининг факсимил терминалига етказилади.
Комфакс хизматининг асосий хизматлари:
-
абонентга етказилаётган хизматларга кириш ҳуқуқини
назорат қилиш;
-
бир манзилли
факсимил хабарларини узатиш;
-
факсимил хабарларининг идентификациясини таъминлаш;
-
етказиб бериш
синфи билан мос ҳолда факсимил хабарларини етказиш,
шошилинч, олдиндан белгиланган бўйича оддий ва шошилинч эмас;
-
етказилмай
қолганлик ҳақидаги хабар;
-
абонентнинг факсимил қурилмасининг бандлиги, ўчирилганлиги ёки ишга
яроқсизлиги
вақтида факсимил хабарларини
етказишни қайта синаб
кўриш;
-
чақирувларни
рўйхатга олиш;
Комфакснинг қўшимча
хизматлари қуйидагилардан иборат:
-
кўп манзилли факсимил хабарларини узатиш;
-
рўйҳат бўйича факсимил хабарларни манзилларга жўнатиш;
-
четга
қўйилган факсимил хабарларни етказиш;
-
кузатувчи
варақни қўллаш;
-
етказилганлик ҳақида хабар бериш;
-
кўп частотали
рақам териш режимида ишловчи динамикли охирги факсимил қурилмаларида телефонга узатилувчи
овозли хабарлар;
-
абонентга
ФАҚда факсимил хабар борлиги ҳақида
хабар бериш;
-
абонент
идентификация кодини манзил сифатида ишлатиш.
Комфакс хизмати ХЭАБ нинг F.162 тавсияномасида аниқланган ва
1.2 –жадвалда келтирилган
хизмат сифат кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаши керак.
1.2 – жадвал.
Хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари
Хабар узатилиш синфи |
Та (соат) |
Тв (соат) |
Шошилинч
|
0, 5 дан кўп эмас |
2 дан кўп эмас |
Оддий |
2 дан кўп эмас |
12 дан кўп эмас |
Шошилинч
эмас |
18 дан кўп эмас |
24 дан кўп эмас |
Белгиланиши:
Та- факсимил хабарни узатиш оҳиридан ёки
четлаштирилган етказма учун аниқланган вақтдан, то абонент факсимил
қурилмасига хабарни етказишнинг биринчи харакатигача бўлган вақт
оралиғи;
Тв- факсимил хабарни
узатиш оҳиридан ёки четлаштирилган етказма учун аниқланган
вақтдан, то абонент факсимил қурилмасига хабарни етказишнинг оҳирги
харакатигача бўлган вақт оралиғи.
Телефакс хизматининг
асосий хизмати, абонентга ХЭАБ - Т, Т.4 ва Т.30 тавсияномаларига мос ҳолда,
абонент факсимил терминаллари орасидаги УФТТ бўйича факсимил хабарларини узатиш ҳуқуқи ва
имкониятини бериш ҳисобланади.
Телефакс хизматининг қўшимча хизматлари:
- хизмат
абонентларининг маълумотларига кириш ҳуқуқи;
-
абонентларни техник қўллаб қувватлаш хизмати.
Бюрофакс хизматининг асосий хизмати – А4 ўлчамидаги қоғозли
ташувчи, оқ-қора факсимил хабарларини узатиш ва етказиб бериш, яъни
факс аппаратлари бўлмаган фойдаланувчиларга факсимил хабарларини қабул
қилишни, узатишни бажарувчи-оммабоп факс хизматидир. Факс хабарларини
олувчига телеграммалар етказиш бўлинмалари ва кенг ёйилган алоқа
бўлинмалари орқали етказилади.
Бюрофакснинг қўшимча хизматлари:
- факсимил хабарларини Комфакс
хизматларининг фойдаланувчиларига
кейинги етказилиши учун,
Комфакс хизматига узатиш;
- факсимил хабарларини Бюрофакс мижозларига
А4 ўлчамида қоғозли
ташувчида қуйидаги усулларнинг бири билан физик (жисмоний)
етказиб берилади, яъни
етказиб бериш хизмати
ёрдамида ва буюртма хати ёрдамида;
§
УФТТ орқали
абонент факсимил терминалларига факсимил
хабарларини етказиб бериш;
§
кузатувчи
варақ ёки факсимил хабар бланкасини ишлатиш;
§
тақсимлаш рўйҳати бўйича факсимил
хабарларини узатиш;
§
факсимил хабарларини муваффақиятли
узатилганлиги ҳақида жўнатувчини хабардор қилиш.
Комфакс
хизматининг ФАҚ си Телефакс хизматининг факсимил аппаратидан узатилган
факсимил хабарларини қабул қилиши керак.
Факсимил хизматларини
етказиш муддатига қуйидагилар киритилмайди:
§
Бюрофакс хизматининг белгиланган иш режимига мос ҳолда,
факсимил хабарларини етказиш амалга
оширилмайдиган вақт оралиғи;
§
почта алоқа
воситалари билан факсимил хабарларини тарқатиш вақти;
§
адресатга
боғлиқ бўлган ҳолат ва
сабаблар бўйича факсимил хабарларини етказилмай қолиш вақти;
§
бюрофакс
хизматларига хизмат кўрсатиш сифати факсимил
хабар етказиш вақти билан характерланади;
§
факсимил хабарларини абонент факсимил
қурилмасига етказиш – узатиш вақти 2 соатдан кўп эмас;
§
етказувчи почта манзили бўйича хабарни етказганда -
қабул қилингандан сўнг 24 соат мобайнида.
Телефакс ва Комфакс хизматлари кун давомида факсимил маълумотлар
узатилишини таъминлаб беради. Бюрофакс хизматидан адресатларга факсимил
хабарларини етказиб бериш ёки жўнатувчилардан қабул қилиш бюро
хизматида ўрнатилган иш режимига мос ҳолда амалга оширилади.
Хабарларни қайта ишлаш иккита
ўзаро боғланган масалалардан – хабарларни узатиш тизими (ХУТ) билан ва
алоқа операторлари хабарларини сақлагичлар (ХС) билан амалга
оширилувчи, хабарларни узатиш ва сақлашни бирлаштиради. Жўнатувчи
бевосита ХУТ ёки алоқа оператори ХС билан ўзаро алоқа қила
туриб, фойдаланувчи агенти (ФА) ёрдамида электрон хабарларни узатиш ва
қабул қилишни амалга оширади. Етказиб бериш манзиллари ҳақида
ахборот хабар конвертида сақланади. Алоқа операторини ХУТ ФА дан
ёки битта ХС ёки бир неча ФА ёки қабул қилувчи ХС га хабарлар
етказади. Алоқа операторини ХУТ қоида бўйича, ўзаро оралиқ
тўпланмалар билан узатувчи бир нечта хабар узатиш агентларини (ХУА) ўз ичига
олади.
Алоқа операторларининг хабарларини қайта ишловчи
ТМ хабарлари ХЭАБ Х.400 тавсияномасининг
сериясига мос ҳолда қурилган хабарларни қайта ишлаш тизими
ёрдамида, электрон хабарлар билан алмашувчи хизматларини кўрсатиш учун
мўлжалланган. Бу хизматларга
қуйидагилар мисол бўла олади:
- персоналлараро
хабарлар хизмати (ПХХ);
- хабарларни
узатиш хизмати (ХУХ);
Алоқа операторлари хабарларни қайта ишлашда
ХУТ ТМ хизматининг асосий хизматлари
Х.400 сериясини ХЭАБ тавсияномаларига кўра мос келиши керак, улар ҳақида
маълумот 1.3 – жадвалда келтирилган.
Алоқа операторлари ХУТ да хабарларни қайта
ишлашда ТМ хизматларининг асосий хизматлари қўшимча хизматлар сифатида
Х.400 сериясининг тавсияномаларида ХЭАБ дан тавсияланган хизматлар етказилиши
мумкин.
1.3 – жадвал
Хизмат тури |
Маълумот
|
Кириш
ҳуқуқини бошқариш |
ФА
ва ХУА лар бир – бирига кириш имконини ўрнатишга йўл қўяди ва бу
ўрнатиш билан боғлиқ ахборотни бошқаришга йўл қўяди |
Таркиб
турига кўрсатма |
ФА
ва ХУА га хабарнинг ҳақиқийлигини
текширишга ва идентификация қилишга йўл қўяди, ФА га жўнатувчи ва
қабул қилувчи манзилини аниқлашга ва кириш ҳимояланганлигини ушлаб туришга йўл қўяди. Агар
кириш ҳимояланган пароллар
ёрдамида амалга оширилса, бу пароллар тез - тез янгиланиб туриши мумкин. |
Қайта ўзгартириш ҳақида кўрсатма |
ФА
га қабул қилувчини етказилган хабарда кодланган ахборотнинг турини ХУТ қайта ўзгартириш бажарганида, ХУТ хабар
беришга йўл қўяди. |
Хабар
идентификацияси |
ХУТ
га ФА учун ХУТ дан етказилиб берилувчи ҳар бир хабарни ягона идентификатор билан таъминлашга
йўл қўяди. ФА ва ХУТ бу идентификаторни олдин юборилган хабарини етиб борган ёки бормаганлиги ҳақида хабар берувчи сифатида ишлатади. |
Етказиб
берилмаганлик ҳақида хабар |
ХУТ
да ФА юборувчининг ФА қабул қилувчига юборилган хабарни етиб
бормаганлиги ҳақида хабар
олишига йўл қўяди. |
Кодланган
ахборотларнинг бошланғич турларининг кўрсатмаси |
ФА
юборувчига ХУТ учун етказилаётган хабарнинг кодланган ахборот турларини аниқлаш имконини беради. ФА қабул
қилувчининг хабарларини етказишда ФА юборувчи томонидан
аниқланган хабарларнинг кодланган ахборот турлари кўрсатилади. |
Етказиб
бериш вақтини кўрсатиш |
ХУТ
ФА юборувчига ва ҳар бир ФА қабул
қилувчига ХУТ хабарини етказиб
бериш куни ва вақтини кўрсатиш имкониятини беради. |
Фойдаланувчилар
имкониятларини рўйхатга олиш |
ФА
га ўзининг ХУТ рўйҳатга
олиш воситалари ёрдамида иложи бўлса, ФА етказиб бериши керак бўлган
хабарларга нисбатан қуйидаги келтирилган имкониятларнинг хоҳлаган ёки ҳаммасини
чексиз ишлатиш имкониятини кўрсатишга йўл қўяди. |
Алоқа операторининг хабарларини
қайта ишлаш ХС ТМ хизматини Х.400 сериясининг ХЭАБ тавсияномаларига мос
бўлган асосий хизматлар 1.4. – жадвалда
келтирилган.
1.4 – жадвал.
ХС ТМ хизматининг асосий хизматлари
Хизмат тури |
Маълумот
|
Сақланаётган
хабарларни бекор қилиш |
ФА
қабул қилувчига ХСдан унинг айрим хабарларини йўқотиб
ташлашига йўл қўяди. Хабарлар олдиндан рўйҳатга киритилмаган бўлса, бекор қилиниши мумкин
эмас. |
Сақланаётган
хабарни ўқиш |
ФА
қабул қилувчига ХСдан хабарни ёки хабарнинг бир қисмини
ўқиб олишга имкон беради. ФА хабарни (ёки хабарнинг бир қисмини)
«Сақланаётган хабар листинги» учун ишлатиши мумкин бўлган қидирув
меъзонларига асосланиб ўқиб бериши мумкин. |
Сақланаётган
хабар листинги |
ФА
қабул қилувчини ХСда сақланувчи унинг айрим хабарларининг
ахборотлар рўйхати билан таъминлаб беради.
Ахборот ўз ичига конвертдан ва хабар ташкил этувчидан танланган атрибутлар,
шунингдек ХС га қўшилган атрибутларни олади. ФА рўйхатга киритилувчи хабарларнинг сонини чеклаб
қўйиши мумкин. |
Жамланган
хабарлар рўйхати |
ФА
қабул қилувчини ХС да сақланувчи битта ёки бир нечта хабар
атрибутлари асосида аниқланган меъзонларни қониқтирувчи
хабарлар сонининг ҳисобини
аниқлаш имконини беради. |
Алоқа операторларининг
хабарларини қайта ишлашни Х.400 сериясининг ХЭАБ тавсияномаларига мос ҳолда ХС ТМ хизматларини қўшимча хизматлари 1.5.– жадвалда келтирилган.
1.5 – жадвал
Алоқа операторларининг хабарларини
қайта ишлаш ХС ТМ хизматларининг қўшимча
хизматлари
Хизмат тури |
Маълумот
|
Сақланаётган
маълумотнинг холати бўйича
сигнализацияси |
ХС
фойдаланувчисига ХСга танланган меъзонларни қониқтирувчи хабарлар
келганда, фойдаланувчи учун генерация сигналларини чақириши мумкин
бўлган мос келувчи меъзонлар тўпламини рўйхатга олишга йўл қўйиши мумкин. Бу сигналнинг
генерацияси қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин; 1. Агар ФА ХС
билан боғланган бўлса ва автаномсиз режимда турган бўлса, сигналли
хабар генерация сигналининг меъзонларини рўйхатга олиниши, сақланиши билан хабар ХСга келиб
тушган вақтда ФА га юборилади. Агар ФА автаном режимда турган бўлса, ФА
ни ХС билан улаётганда, рўйхатга олиниш
меъзонларини сақлаш билан ХСга хабарлар келиб тушгандан сўнг
фойдаланувчига битта ёки бир нечта сигналлар борлиги ҳақида хабар берилади. 2. ХС
фойдаланувчига маълумот беришнинг
бошқа механизмларини ишлатиши мумкин. |
Сақланаётган
хабарнинг авто харакати |
ХС
фойдаланувчисига етказилган, танланган хабарларни автоматик харакатланишига
ХСга сўровларни рўйҳатга олиш имконини беради. ХС фойдаланувчиси ХС
атрибутларида кириш ҳуқуқи
танланган бир нечта меъзонлар тўпламини рўйхатга олиш воситалари билан танлаши мумкин. |
Овозли
алоқанинг ТМ хизматлари алоқа тармоқлари ва терминал
воситалари ёрдамида фойдаланувчилар ўртасида овозли ахборот алмашиш учун
мўлжалланган.
Овозли алоқа ТМ хизматининг терминал ускунаси сифатида
фойдаланувчилари камида тонал териш имкониятига эга бўлган телефон аппаратидан
фойдаланишлари мумкин.
Овозли алоқанинг ТМ хизматлари овозли ахборотларни
узатишда, уларни ўзгартириш ва рақамли шаклда кодлаш/декодерлашни амалга
оширади.
Ахборотни узатиш режимига боғлиқ ҳолда,
овозли алоқанинг ТМ хизматлари овозли хабар хизматлари ва овозли пакетли
уланишлари хизматларига бўлинади.
Овозли хабар хизматлари (ОХХ) УФТТ фойдаланувчиларига
оралиқли тўплам билан овозли хабарларни алмаштириш хизматларини етказиш
учун мўлжалланган.
ОХХ нинг асосий хизматлари бўлиб, УФТТ фойдаланувчиларидан овозли
хабарларни қабул қилиш, овозли почта қутисида сақлаш,
шунингдек уларга етказиб бериш ҳисобланади.
Хизмат
|
Хизматнинг етарли шакли |
Ахборот узатиш режими |
Овозли хабар хизматлари |
Абонентли |
Оралиқли тўплам билан |
Овозни пакетли узатиш
хизматлари |
Абонентли ёки мижозли |
ҳақиқий вақт режимида |
ОХХнинг қўшимча хизматларига қуйидагилар киради:
-
хабарларни кўп
манзилли етказиб бериш;
-
хабарлар синфини
бериш имконияти-оддий ёки тезкор;
-
вақтинчалик
четга олиб туриб етказиш-фойдаланувчи хабарни етказиш куни ва вақтини
кўрсатиш имкониятига эга, масалан; бошқа бир давлатга етказиш ёки
аниқ бир вақтда етказиб бериш. ОХХ учун хабарларни етказиш
кўрсатилган кунда ва вақтда хабарларни етказишни амалга оширишнинг бошланғич
харакатининг вақти сифатида ишлатилади;
-
фойдаланувчига
хабарни етказилганлик ҳақида
овозли хабар бериш. ОХХ фойдаланувчининг рўйҳатга киритилган телефон рақамига ёки унинг
овозли почта қутисига узатилади;
-
овозли почта
қутисига саломлашишни ёзиш-бунда фойдаланувчи бошқа фойдаланувчига
мурожаат қилаётганида амалга ошириладиган ўз почта қутисида овозли
саломлашишни ёзиб қўйиш имкониятига эга бўлади.
ОХХ
хизматларининг асосий сифат характеристикаларига
қуйидагилар
киради:
-
овозли
хабарларнинг максимал давомийлиги-30 сониядан кам эмас;
-
фойдаланувчининг
овозли хабар хизматларининг максимал ҳажми
ёки умумий сақланиш вақти-камида 10 дақиқа ёки камида
20 та хабар;
-
манзилларга
овозли хабарларни етказиб бериш вақти - 4 соатдан
ошмаслиги керак.
ОХХ хизматининг манзили: телефон
рақами, фойдаланувчи коди ёки тарқатувчи гуруҳ коди бўлиши мумкин.
ОХХ да фойдаланувчи кодини нафақат овозли почта
қутиси, балки хоҳлаган
рўйхатга киритилган фойдаланувчининг манзилини
аниқлаб бериши мумкин.
Овозни пакетли узатиш хизмати (ОПУХ) пакетли
ахборотларни узатиш тармоғининг ресурсларини ишлатиш билан ҳақиқий вақт режимида ҳар хил жойдаги фойдаланувчилар ўртасида овозли ахборот
алмашишни таъминлаш учун мўлжалланган.
Овознинг пакетли узатилиши иккита ўзаро боғлиқ масалаларни бирлаштиради; овозли хабарни қайта ўзгартириш ва овозни
пакетли қайта ишлаш воситалари (ОПҚИВ) ва назорат серверига мос
амалга оширилувчи авторизация ва улашларни ўрнатиш.
ОПҚИВ овозли ахборотни аналог кўрнишидан
рақамли кўринишга ўзгартириш учун мўлжалланган.
ОПУХнинг
асосий сифат характеристикалари:
-
улашни ўрнатишда ушланиб қолишлар ва
тармоқ бўйича узатишда ушланиб қолишлар;
1.7.-жадвал.
ОПУХнинг сифатли
босқичларининг таснифланиши
Кўрсатмалар
|
Хизмат кўрсатишнинг сифат даражаси
|
|||
олий |
юқори |
ўрта |
ўртача |
|
Боғланиш ўрнатилишида кечикиш |
0-1 |
1-3 |
3-5 |
5 дан юқори |
Тармоқ бўйича
узатилишда кечикиш |
0-150 |
150-250 |
250-450 |
450 дан юқори |
1.2. Телематика
хизматларининг ҳимояланганлигига қўйилган талаблар ва ҳавфлилик
майдонининг тахлили
Умумий ҳолда
телематика хизматлари маълумотлар узатиш бўйича кенг хизматлар турини кўрсатади,
ҳақиқий вақт оралиғида абонент телеграфидан
видеоахборот узатишгача бўлган хизматлар турини кўрсатади. Телематика хизматида
ахборот ташиш учун ишлатилувчи ҳақиқий тармоқлар сони
унчалик кўп эмас. Ахборот технологияларининг маълумотларини йиғиш ва қайта
ишлашда тақсимланган глобал тизимини яратиш бўйича ривожлантириш, бир
томондан узатиш трактини ташкил қилишда коммутациянинг физик уланишларига
мўлжалланган телематика хизмати, классик алоқа тармоғининг
интеграцияси масаласи билан, иккинчи томондан пакетли коммутация ва вертуал
улаш коммутациясини ишлатувчи ахборот ҳисоблаш
тармоқлари, технологиялари масалалари билан боғлиқ. Бунда
маълумотлар узатиш тармоқларининг техник воситаларини ва ҳар хил турдаги
ахборотларни узатишга мўлжалланган кенг кўламдаги телематика хизматларини
амалга оширувчи оҳирги қурилмаларини ўзлаштириш имкониятлари пайдо
бўлади.
Юқорида
айтиб ўтилганларга боғлиқ ҳолда, телематика хизматида ҳавфли
майдонни тахлил қилиш учун 1.3 – расмга мос ҳолда ҳавфсизликни
таъминлаш тизимларининг иккита талабини аниқлаш керак.
Фойдаланувчи
Маълумотларни узатиш
интерфейси тармоқ интерфейси
1.3-расм. Телематика хизмати ва маълумот узатиш хизматининг шартли
боғланиши
Биринчи –
талаблар тўплами маълумотлар узатиш
тармоғининг техник воситаларига ва архитектурасига боғлиқ
аммо телематика хизматларига боғлиқ эмас. Очиқ тизимларнинг
ўзаро боғланиши (ОТЎБ) протоколларига
ўхшаш протоколларни ишлатмоқчи бўлсак, узатиш хизмати учун тўртта қуйи
даражани бириктирсак бўлади. Физик,
канал, тармоқ ва транспорт – булар берилган сифатли характеристикага эга
бўлган бир нуқтадан иккинчи нуқтага маълумотларни бир тўплам бўлиб
тез узатилишини таъминлайди.
Телематика
хизматларига аниқ турдаги маълумотларни тасвирлаш ва кодлаш функциялари,
шунингдек қуйи даражадаги узатиш хизматлари билан ахборотларни бевосита
даражали протоколларга мослаштирилиши ва бу протоколлар бош қисмида
транспортланувчи маълумотларни ҳимоя қилишга қаратилиши
мумкин. 1.4 – расмда телематика хизматлари хизматларга кириш имкониятини
шакллантиришда протоколларнинг даража тузилишини тўлдирувчи турли ахборот ҳисоблаш
тармоқ архитектурасининг модели келтирилган. Уч хил турдаги тармоқ
тугунлари; булар фойдаланувчи терминал тугуни, кириш имконининг тармоқ
тугуни ва маълумотлар узатиш тизими тугуни берилган.
Шуни айтиб ўтиш
керакки, кириш имкони тармоғи ва маълумотлар узатиш тизимининг
тармоғи қоида бўйича ҳар хил тармоқли технологиялар
базасида ишга туширилади. Масалан, кириш имконининг тармоғини қуриш
учун Ethernet ишлатилиши мумкин. Бу вақтда эса алоқа
тармоғини иккита узоқлаштирилган корпоратив сегментини боғловчи
маълумотларни узатишда магистрал тармоқ учун – АТМ ва синхрон
рақамли иерархия SDH танланиши мумкин. Маълумки,
каналли ва физик даражада ҳавфлилик майдони телехизматлар билан транспортланувчи
ахборот учун аҳамиятга эга эмас,
чунки бу маълумот хоҳлаган физик интерфейсларнинг жуфти учун битта
тармоқли технология чегарасида «локал» ҳисобланади. Тармоқли
даражадаги протоколлар билан иш бошқача бўлади. Бу протоколларнинг бош
қисми қоида бўйича амалий даражадаги аниқ уланишни
идентификацияловчи маълумотга эга. ОТЎБнинг тармоқли даражасининг бош
қисмида ҳавфлилик майдони асосан маълумотлар узатиш тизими
тармоқлари билан аниқланади, чунки кириш имкони тармоғида
тугунлар манзилларини тўла ўзгартиради. Бунда протокол динамик ўзгартиришни
таъминлаши қийин эмас. Ҳар бир тугунларда биргаликдаги ахборотнинг ҳимояланиш
даражаси даражали протоколларда бош қисмнинг ҳимояланганлик
даражасини эгаллайди. Бундай ҳимояланишнинг корпоратив тизими тармоқ
операторининг маълумотларини узатиш тизимини ҳимоясини таъминлаётганида
кириш имкони тармоқлари ва фойдаланувчи терминаллари тармоқларининг
техник воситаларини ўз ичига олади.
Юқорида
айтиб ўтилганларни ҳисобга олган ҳолда, маълумотларни узатиш
хизматида (МУХ) ахборотни ҳимоялаш механизмларига бир қанча
талабларни қўйиш мумкин.
МУХ тугунларини
бошқаришда техник воситаларнинг ҳимоясини таъминлаш ва мижозларнинг
ҳисобли хабарига маршрутли ва биллинг ахборотига ва ҳоказоларга руҳсат
этилмаган киришни бекор қилиши лозим.
Оҳирги фойдалануви терминали |
Тизим тугунига руҳсат |
Транспорт тармоқ тугуни |
Амалий |
Амалий |
Амалий |
Тақдимот |
Тақдимот |
Тақдимот |
Алоқа
|
Алоқа |
Алоқа |
Транспортли |
Транспортли |
Транспортли |
Тармоқ |
Тармоқ |
Тармоқ |
Канал |
Канал |
Канал |
Физик |
Физик |
Физик |
1.4 - расм. Тармоқ архитектураси
Маҳфий
ахборотларни узатиш учун ишлатилувчи тармоқларни қуриш
жараёнида қўшимча талаблар сифатида
уланишни тутиб олиш харакатларини олдини олиш ва МУХда трафикни тахлил қилиш мақсадида, ахборот бутунлигининг назорати ва крипточидамли шифрлаш воситаларини
ишлатиш билан тармоқли даражанинг бош қисмларида манзилли ва хизмат ахборотлари юзага чиқиши мумкин.
Руҳсат
этилмаган кириш харакатларини ўз вақтида
олдини олиш мақсадида МУХ тугунларини ҳимояловчи
холат маниторинги билан боғлиқ талабларини олиб чиқиш мақсадга
мувофиқдир. Бу талаблар қаторига администратор ёки оператор учун сигнализация
(хабар бериш) ва хилма хил рўйҳатга
олиш журналларини юритиш киради.
Келтирилган талаблар ахборотларни ҳисоблаш муҳитида
маълумотларни пакетли узатиш тармоқларига
қўллаш учун қулай,
лекин улар бир хил вақтларда
хизматлар интеграцияси режимида ахборотларни узатиш амалга ошириладиган тармоқларда ҳам қўлланилиши мумкин. Ҳозирги кунда алоқа хизматининг интеграцияси учун иккита ёндашиш мавжуд.
Биринчиси – узатиш хизматлари даражасига тегишли ва адабиётларда (ISDN) хизматлар интеграцияси билан тор йўлак (палоса)ли ва кенг йўлакли тармоқлар технологияси
сифатида маълум. Ушбу ёндашишнинг асосий ғояси ОТЎБ протоколларини қуйи даражаларини замонавий узатиш воситаларини юқори сифати ҳисобига
етарлича оддийлаштиришдир. Бунинг натижаси эса қуйи даражалардаги ахборот оқимларининг доимийлигини юқори даражасини таъминлаш ҳисобланади. Бунда маълумотларни узатиш тармоқ коммутацияси тугунларида оддий самарали хизмат кўрсатиш
механизми киритилиши шарт. Иккита самарали хизмат даражаси, яъни бошланғич - ҳақиқий вақт ичида маълумотларни узатиш ва бирлик - қолган ахборотларни узатиш учун ишлатилади. Шундай қилиб, телематика хизмати трафигини ҳақиқий ва ноҳақиқий вақт ичида бир вақтнинг ўзида узатувчи тармоқни қуриш
каби асосий масала ҳал бўлади. Фойдаланувчи
хабарларда ахборотлар оқимини ва
ҳажмини бошқаришнинг
ҳамма механизмлари транспорт ва ундан ҳам юқори
даражаларда ишга туширилади. Бундан юқорида
келтирилган турли тармоқларга қўйилган талаблар тўғрилиги келиб чиқади, чунки кенг полосали тармоқлар технологияси телематика хизматларининг техник воситалари
ва оҳирги дастурларини тўлиқ акс эттирилишини
таъминлайди.
Иккинчи ёндашув умумий фойдаланишдаги маълумотларни узатиш
тизим протоколларининг тармоқли ёки
транспортли даражасидан юқорида
ўрнатилган виртуал тармоқни қуришга асосланади. «Контейнер» механизмининг
универсал узатувчиси сифатида, масалан; ХЭАБ Х.400 стандарти форматидаги почта
хабари олиниши мумкин. Албатта бунда қуйи
даражалардаги қурилмаларни
алмаштириш зарурияти бўлмайди, лекин маълумотлар узатиш синхронлигининг характеристикаси
таъминланади. Шунга ўхшаш тармоқлар, яъни оралиқ
жўнатишли (факс, телекс, телеграф ва бошқа) усул бўйича
ишловчи тармоқлар ахборот
тизимларини яратишда самарали ҳисобланади.
Бунда юқорида
келтирилган ҳавфсизлик
талаблари берилган виртуал тармоқ орқали ахборот узатувчи аниқ телехизмат турларига қўйилган
талабларга қўшимча бўлиши
керак.
1.5-расм. Телематика хизматининг
таснифланиши
Иккинчи талаблар тўплами (1.5 - расм)
аниқ телематика хизматларининг хусусиятларидан фойдаланишга
қаратилган бўлиши лозим. Лекин функционал хусусиятлари ва трафик
характеристикалари бўйича бир нечта телематика хизматларини ифодаловчи охирги,
шунингдек айрим калитли ҳолатларнинг хилма хиллиги учун телематика
хизматлари уларнинг ҳар бири учун ахборотни ҳимоя қилиш
бўйича махсус қўйиладиган талабларни бир нечта турларга бўлиш
мақсадга мувофиқдир.
1.5-расмдаги схемага мос ҳолда
қуйидаги таснифланувчи белгилар ажратилади:
-
ахборотнинг манбаи ва қабул қилувчисини
симметриклиги бўйича телематика хизматлари симметрик ва ассиметрик хизматларга
бўлинади. Симметрик телематика хизматига электрон почта мисол бўлади, ассиметрикка эса, FTP файл серверларига кириш имкони узилган протокол мисол бўлади;
-
трафик характеристикалари бўйича телематика
хизматлари ҳақиқий вақтдаги телематика
хизматларига (масалан, видеотелефон) ва
ноҳақиқий вақтдаги телематика хизматларига (масалан;
telnet ҳисоблаш тизимига узилган кириш имкони хизмати) бўлинади.
Маълумотларни тармоқлар ва ҳисоблаш тизимлари назариясида
қайта ишлаш режими, қайта ишлашнинг оператив режими деб аталади;
-
битта алоқа сеансида бир вақтнинг ўзида
ўзаро ишловчи абонентлар сони бўйича телематика хизматлари гуруҳли (видео
ва телеконференция) ва индивидуал (электрон почта, факс) хизматларга бўлинади;
-
хабарларни етказиш усули бўйича телематика хизматлари
ахборот узатиш тизимининг коммутацияси оралиқ тугунларида йиғилган (SMTP электрон почта) ва йиғилмаган
телематика хизматларига бўлинади;
-
кириш
имкони усули бўйича
телематика хизматлари тақсимланган
имконли (ХЭАБ Х.500 стандарти ўлчамидаги
ахборот маълумотномаси) ва жамланувчи
кириш имконли телематика хизматларига
бўлинади.
Юқоридаги бўлимларни ҳисобга олиб, рухсат
этилмаган киришдан ахборот ҳавфсизлигининг механизмлари талабларини аниқловчи тўртта синфини телематика хизматларида ажратиш
мақсадга мувофиқдир.
Хабарларни узатиш хизмати; симметрик, ноҳақиқий
вақтли, индивидуал, жамланувчи, имконли, оралиқли, тўпламли
сифатида таснифланади. Масалан; электрон почта, овозли почта, факсимил
алоқа .
Ахборотни ҳисоблаш ресурсларига кириш имкони хизмати,
асимметрик, ноҳақиқий вақтли, индивидуал, оралиқли
тўпламсиз, жамланувчи кириш хизмати билан таснифланади. Масалан; FTP, telnet,
NNTP протоколлари хизмати.
Ахборотли маълумотнома хизмати; асимметрик, ноҳақиқий вақтли,
индивидуал, оралиқли тўпламсиз, тақсимланган имконли кириш каби
таснифланади. Масалан; ХЭАБ протоколлари хизмати, DNS – internet мнемоник
манзиллари хизмати.
Телеконференция
ва видеоконференция хизматлари; симметрик, ҳақиқий вақтли,
гуруҳли оралиқли тўпламсиз, жамланган имконли кириш сифатида
таснифланади. Унинг асосий хусусияти ҳар битта хизмат фойдаланувчиси ёки
фойдаланувчилар гуруҳи учун битта ёки бир нечта кириш имкони сервери
(КИС) мавжуд бўлишидир.
Тармоққа кириш
кириш имкони сервери
Фойдаланувчи терминали
1.6 – расм. Хабарларни узатиш хизматларида
фойдаланувчиларнинг ўзаро
алоқаси.
Хабарларни манбадан қабул қилгичгача
харакатланиши, хабарни муваффақиятли қабул қилган,
маълумотларни узатиш тизимининг охирги тугунини манзилини эслаб қолиши, ҳар
бирига маълумотлар узатиш транзит серверларининг (МУТС) кетма - кетлиги мос
келувчи бир нечта йўналишлар бўйича амалга оширилади. МУТС хабарларни оҳирги
кириш имкони сервери йўналишида бошқа МУТСга узатаётганида айрим
вақт оралиғи мобайнида буферлашни амалга оширади. Белгиланган
вақт тугаши билан хабар мос келувчи маълумот билан жўнатувчига қайтиб
келади. Умумий ҳолда хабарларни узатиш телехизмати томонидан қуйидаги
функциялар амалга оширилади:
-
маълумотларни узатиш тизими тугунларида
оралиқли тўпланма билан фойдаланувчи хабарларининг маршрутизациясини
қабул қилиш ва узатиш;
-
кириш имкони сервери ва фойдаланувчи терминали
ўртасида алоқа сеансини инициализация қилишда хабарларни охирги
фойдаланувчиларга узатиш мақсадида уларни кириш имкони каталогларида
сақлаш;
-
хабарларни етказишни талаб қилувчи режимини
ташкил этиш билан боғлиқ хизмат функциялари (бошқа
вақтга кўчирилган етказма, хабарларни кўпайтириш (тиражлаш), хабарларни бошқа манзилга
юбориш ва х.);
-
кириш имкон серверлари фойдаланувчи каталогларида
хабарларни кўриб чиқиш ва сақлашни ташкил этиш билан
боғлиқ интерфейс функциялари.
Шундай қилиб,
хабарларни узатиш хизматларида ахборотни ҳимоялаш объекти бўлиб қуйидагилар
ҳисобланади:
- кириш имкон серверида маълумотларнинг
тузилиши ва уларнинг
дастурий таъминоти;
- фойдаланувчи
терминалларининг дастурий таъминоти;
- фойдаланувчиларнинг ҳисобли
ахборотини ва конфигурациясини ўз
ичига олган тизимли файллар;
- қабул
қилинган ва жўнатилган хабарларни ўз ичига олган фойдаланувчи файл ва
каталоглар МУТСлар ўртасида, шунингдек,
фойдаланувчи терминаллари ва кириш имкони сервери ўртасида хабарларни узатиш учун ишлатилувчи
маълумотлар блоки протоколлари.
Кириш имкони
серверини дастурий таъминоти ҳеч бўлмаса бошқа бир функционал ва
ахборот дастурий таъминоти билан
биргаликда бажарилиши учун ажратилган компьютерга ўрнатилиши мумкин. Охирги холатда
ахборот ҳимояланганлигининг хавфлилик майдони кенгаяди. Бунинг натижасида
берилган дастурий таъминотга қўшимча ҳимояланганлик талаблари
белгиланади.
Юқоридагиларни
ҳисобга олиб, ахборот ҳимояланганлигини таъминловчи механизмларга
ва уларни ишлашини таъминловчи тизимчаларга белгиланувчи талаблар
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.
Кириш имконини бошқариш тизимчаларига қўйиладиган
талаблар;
·
Фойдаланувчилар, кириш имкони серверлари, шунингдек,
хабарларни узатиш транзит серверларини идентификацияси ва аутентификацияси;
·
Киришли ва мандатли усуллар бўйича фойдаланувчилик каталогларига кириш имконини
назорат қилиш ва чегара қўйиш;
·
Маълумотларни узатиш тармоқлари ва кириш имкони
тармоғининг тўқнашиш тугунларида тармоқли ва транспортли
манзилларининг трансляцияси;
·
МУТС ва кириш имкони серверларида амалий манзилларнинг
трансляцияси.
2. Бутунлилик
тизимининг асосига қўйиладиган талаблар;
Модификация, кириш хуқуқини ўзгартириш, яратилиш
вақти бўйича, шунингдек, номаълум
қуриш қонуни билан назоратли сигнатураларга мос ҳолда
серверларнинг амалий дастурий таъминоти ва операцион тизим модулларини даврий
назорат қилиш;
Кириш
имкон серверларида бўладиган резидент жараёнларида фаол фойдаланувчиларни ва ўрнатилган
транспортли уланишларни назорат қилиш;
3. Крипточидамли шифрлаш тизимининг асосларига қўйилган
талаблар;
·
кириш имконининг фойдаланувчиси каталоглар серверида
хабарларнинг хавфсизлигини таъминлашни амалга ошириш мақсадида, махфий
ёки очиқ калит билан тайёрланган хабарларни шифрлаш;
·
тайёрланган хабарлар учун рақамли имзони
шакллантириш;
·
МУТСлар ўртасида
протоколли блокларни узатишда, уларни сеансли калитлар билан шифрлаш;
4.
Қўшимча талаблар тармоқ
операторини ҳимоя қилиш
воситаларига ва маълумотлар узатиш тизимининг даражасига хабарларни узатиш
хизматининг ҳимояланганлик даражасига мос келишига қўйилиши мумкин.
5.
Мавжуд воситалар билан телехизмат серверлари ҳимоя қилиниши керак.
Ахборот ресурсларига кириш
хизматларида объектларнинг ўзаро таъсирининг умумий схемаси 1.7 – расмда келтирилган. У биринчи ўринда
фойдаланилувчи кириш тармоғи томонидан
махсуслаштирилган сервер йўқлиги билан характерланади. Хизматнинг дастурий
таъминоти сервер ва мижоз қисмлари билан
кўрсатилган. Кириш ресурслари сифатида одатда файл серверлари ва маълумотлар
баъзасининг ахборот ҳисоблаш
ресурслари кўрилади. Маълумотлар
базасидаги сақлаш
элементларини ва файлларни узатиш учун, хабарларни узатиш хизматларидан фарқли ҳолда фойдаланувчилар
ахборот серверлари ўртасида ОТЎБ протоколларининг транспорт хизматлари даражасида
мижоз ва сервер тизимлари ўртасида тўғри улаш ўрнатилади. Бунда чиқиш режимида сервер берилган улаш рақами билан транспорт каналини эшиттиришини амалга
оширади.
Тармоққа уланиш
Тармоққа киришни
чегараловчи маршрутизатор
Фойдаланувчи Маълумотли
терминаллари
сервер
1.7 –расм. Ахборот ресурсларига кириш
хизматларида объектларнинг ўзаро таъсири
Кириш
сўров топилгандан сўнг сервер қўшимча транспорт улашни ўрнатади ва алоқа
сеанси параметрларининг хизматини мижоз қисми билан мослашишини амалга
оширади. Бундан кейин берилган транспорт уланиш бўйича иккита ўзаро
таъсирлашувчи субъектлар ўртасида буйруқларни, жавобларни ва
маълумотларни узатилиши амалга оширилади.
Ахборот ресурсларига кириш хизматларида ҳимоялашнинг
асосий объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
-
ажратилган маълумотли сервернинг
(МС) конфигурацион файллари ва
тизимли
дастурий таъминоти;
- ажратилган сервернинг маълумотлар базаси ва
файлли архивлари.
Ҳимоялаш
тизимларига қўйилган талаблар нуқтаи назаридан, шуни айтиб ўтиш
керакки, ахборот ресурсларига кириш хизматлари умумий ҳолда рўйхатга
киритилган фойдаланувчилар гуруҳига хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган.
Хизматга қўйилган сўровлар сони ва таркиби ахборот сервери сўровномаси ва
эркин тарқатилувчи ахборотлар сақланувчи сифатида намоён бўлганида
айтарли даражада ўзгариши мумкин. Бунинг натижаси бўлиб қуйидаги берилган
хизматлар учун ҳимояланганликни таъминлаш тизимларига қуйилган ҳар
хил талаблар ҳисобланади;
1. Киришни бошқариш тизимлари учун;
1.1.
Идентификация ва аутентификация талаблари фақат фойдаланувчиларга
қўйилади ва сервер қисми учун талаб қилинмайди.
1.2. Ахборт
серверига киришни назорат қилиш ва чегаралаш, ахборот ресурсларига киришнинг
у ёки бу хизмат турини аниқ функционал имкониятлари контекстида амалга оширилади.
1.3. Махфий
ахборотларга киришни амалга оширувчи кириш сўровлари учун қайта ишлаш
режимида маълумот серверини ишлаши пайтида юқори хизмат кўрсатиш ва
диспетчеризация механизми таъминланади.
1.4. Кириш
тармоғининг асосида тармоқ манзиллари бўйича кириш сўровларини
фильтрланиши амалга оширилади.
2. Назорат
тизимларининг асосларига ва бутунлиликни таъминлашга талаблар умумий ҳолда
хизматнинг сервер қисми учунгина мавжуд бўлган хабарларни қайта
ишлашга, узатишга ўхшаш ва аниқ фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя
қилишга боғлиқ эмас.
3. Крипточидамли
шифрлаш тизимига қўйиладиган талаблар ахборот серверини комплекс ишлаб
чиқарувчанлигини кўтариш масаласига мос келиши керак, бунга
боғлиқ ҳолда эса, маълумотларни шифрлаш, тайёрлаш
босқичларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Бошқа
параметрлар эса белгиланувчи талабларга бутунлай, хабарларни узатиш
хизматларига мос келади.
Функционал белгилар
бўйича ахборотли – маълумотнома хизматлари, ахборот ресурсларига кириш
хизматини эслатиб туради, фарқи шундаки, бунда бу хизматлар етарлича бир
хил турдаги ахборотларни сақлашга мўлжалланган. Бунинг натижасида
маълумотларни сақланишини амалга ошириш марказий – тақсимланган
характерга эга. Бунда маълумотларни
узатиш тизимига юкламани пасайтириш мақсадида, сақланиш
объектлариниг жойлашуви, уларнинг энг кўп фойдаланиши кутиладиган
тақсимланган маълумотлар базасининг шу қисмига географик
жойлаштирилади. Шунга боғлиқ ҳолда, кириш имконини амалга
ошириш бўйича ахборотли – маълумотнома хизматлари, ахборот ресурсларига киришни
эслатиб туради. Ҳар бир кириш тармоғи асосида фойдаланувчи ўзига бириктирилган хизмат кўрсатувчи
тақсимланган маълумотларнинг база серверига эга, шу билан бирга серверлардан бошқа жойларда жойлашган
транзит сўровлари мавжуд.
Сўров келиб
тушганда ички маълумотлар базасидан ахборот қидириш амалга оширилади ва
муваффақиятли бўлиб чиқса фойдаланувчига узатилади. Акс ҳолда
қидирилаётган ресурсни қидириш схемаси билан мос ҳолда
бошқа серверга транзит сўрови берилади.
Тармоқга кириш
Тақсимланган
маълумотнинг
база сервери
Фойдаланувчи
терминали
1.8 – расм. Ахборот – маълумотнома хизматлари объектларининг ўзаро
таъсирлашув схемаси.
Марказлаштирилган
/ марказлаштирилмаган серверларнинг керакли даражаси сақлаш объектларининг
боғланганлик даражасига боғлиқ бўлади ва етарли даражада
сақланаётган ахборотда тескари сўзларни таъминлашга таъсир этади.
Ахборотли
– маълумотнома хизматларида ҳимоялашнинг асосий объектлари бўлиб, кириш
тармоқлари серверларидаги маълумотлар базаси ҳисобланади
Киришни
бошқариш тизими асосида «Кириш тармоғи тақсимланган
маълумотлар базасининг фойдаланувчи - сервери» ўзаро таъсирлашув даражаси
аутентификацияси катта аҳамият касб этади. Транзит сўровларини таъминлаш
муҳитини ўрнатиш учун аутентификацияни ўтказиш қийиндир. Сабаби
тақсимланган ахборотни ҳисоблаш муҳитида ҳимоя паролини
бошқариш мураккабдир.
Транзитнинг
ўзаро таъсирлашуви муҳитида улашларни ҳимояланганлигини таъминлаш
учун очиқ шифрлаш тизими ишлатилади.
Бунда иккита транзит серверлари ўртасида маълумотлар алмашинуви хар бир
ахборот – маълумотнома хизматлари қўллаб - қўвватланувчи ички
очиқ калитлар жадвалига мос ҳолда, маълумотларга кириш имконини
берадиган сўровнинг чиқарувчи сервернинг очиқ калитлари билан
шифрлангандан сўнг амалга оширилади. Лекин бундай ёндашув, ахборотларни
маълумотномалар базасига, модификация сўровини амалга оширишда кириш
тармоқларининг серверларини бутунлигини ҳимоялаш учун ишлатилмайди.
Бу ҳолда ҳимояланганликни таъминлаш пароли, ҳимояни
бошқариш тизими асосида амалга оширилиши мумкин бўлган ва маълумотлар
базасининг даражали иерархик муҳимлигига қараб (ранжлаш) серверлар асосида амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир. Ушбу ҳолатда кириш
сервери берилган серверга бўйсунмайдиган олдинги даража серверларини маҳфий паролларини
сақлашни амалга оширади.
Криптографиянинг тизим асосларида
шифрлашнинг очиқ тизимлари ва сеанс тизимларини ишлатиш мақсадга
мувофиқдир.
Телекоммуникация хизматларининг асосий функционал хизматларига ҳақиқий вақт масштабида сўз ва
маълумотларни узатишга талаб қилинувчи алоқа каналларини ўтказиш йўлаги (полосаси) ва ўзаро
таъсирлашувчи гурухли
характеристикаси киради.
Тармоққа
киришнинг чегара
коммутация тугуни (КТ)
Фойдаланувчи
терминали
1.9 – расм.
Телеконференция хизматларида объектларнинг ўзаро
таъсирлашув
схемаси
Шу
билан боғлиқ ҳолда қуйидагиларни айтиб ўтиш зарур:
- пакетларнинг йўқолиши, хатолар ва
нотўғри маршрутланиш натижасида эхтимолликларга қўйиладиган талабларнинг пасайишида ОТЎБ протоколларининг ўзаро
таъсирини жуда паст даражаларида ўҳшашлигининг мавжудлиги бўйича;
- пакетларнинг
кўзда тутилмаган ҳолда ушланиб қолишини йўқотиш
мақсадида ҳамма фойдаланувчиларнинг фаол гурухлари учун узатиш
йўналишларини оптималлаштириш.
Телеконференция хизматларида узатилувчи ахборот ҳеч
қаерда буфер қилинмаганлиги, шунингдек фойдаланувчиларнинг охирги
кириш қурилмаларида сақланмаганлиги сабабли, асосий хатар майдони
ўз ичига қуйидагиларни олади:
- фаол гурухларга рухсат этилмаган кириш;
- ОТЎБ нинг тармоқли ва каналли даражаларида
тармоқ трафигининг таҳлили.
Телеконференция хизматларининг техник воситалари гуруҳли
маршрутизатор (ГМ) ва охирги фойдаланувчининг қурилмаларини ўз ичига
олади. ГМ сеансли гуруҳларнинг шаклланишини амалга оширади ва
маълумотларни узатиш тизимлари ва кириш тармоғи асосида коммутация
тугунлари бўйича, фаол гуруҳлар фойдаланувчиларини тақсимлашга
мувофиқ тармоқли
пакетларнинг оптимал маршрутланишини амалга оширади. Шундай қилиб,
ГМ телеконференция хизматларида ҳавфсизликни
таъминлашнинг асосий объекти бўлиб ҳисобланади.
Ҳимоялашнинг тизим асосидаги элементлари ўз ичига қуйидагиларни
олади:
1. Киришни бошқариш даражаси;
1.1. Телеконференция хизматларига кириш
қурилмаларига эга бўлган фойдаланувчи терминалларини идентификация ва
аутентификация қилиш. Бунда фойдаланувчилар рўйҳатини ва уларга мос
келувчи маҳфий паролларни тузиш, ГМ ресурсларига киришни амалга оширувчи корпоратив
алоқа тармоғи администратори
томонидан амалга оширилади;
1.2 . Фаол гуруҳларга киришни назорат қилиш
ва чегаралаш дискретли ва мандатли усулларга боғлиқ.. Биринчи ҳолда,
ҳар бир фойдаланувчи учун уларга кириш мумкин бўлган гурухли манзилларнинг
рўйхати кўрсатилади. Иккинчи ҳолда эса, киришни бошқариш
фойдаланувчилар маҳфийлигининг белгиларини, гуруҳли манзилларини маҳфийлик
иерархик даражаларига мос ҳолда амалга оширилади.
2. Телематика хизматлари тизимларининг бутунлигини
таъминлаш даражасига боғлиқ ҳолда талаблар белгиланади.
3. Криптографик тизимлар даражасида сеансли калитлар
технологиясини ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Калит узунлиги ва
алгоритмларнинг мураккаблиги, тармоқнинг иерархик ҳажмига,
видеоконференция телематика хизматларининг юқори талабларидан келиб
чиқиб танланиши керак.
1.3. Телематиканинг ахборотли хизматлари
Оҳирги бир неча йил ичида дунё юзида электрон
почта қутилари сони экспоненциал равишда ошмоқда. E-mail ички
корпоратив хизматидан ҳар бир шахсга ва корхоналарга имконли бўлган ва
имконлилиги бўйича телефон алоқаси даражасига яқин бўлган глобал
хизматга айланган. Электрон почтада ҳам ҳар хил ишлаб
чиқарувчи тизимлар ўртасидаги алоқа ва телефон сўровномасига ўхшаш
ҳолат бўлиши мумкин.
Электрон почта ва телефония соҳасидаги иш
ҳолатини солиштирамиз. Сиз сайёрамиздаги кимнинг телефон
рақамларини билсангиз, хоҳлаган инсонингиз билан телефон
орқали гаплашишим ва уланишим мумкин деб ўйлашингиз мумкин. Телефон
рақамини билиш учун, ўша одамнинг
ёки ташриф карточкаси ёки телефон маълумотномасига эга бўлишингиз керак. Одатда
сизда фақат сиз яшайдиган шаҳарнинг телефон маълумотномаси бўлиши
мумкин. Агар бошқа мамлакат ёки шаҳарда яшовчи одамнинг телефон
рақамини топиш керак бўлса, ўша одам яшайдиган жой бўйича сўров хизматига
мурожаат қилишингизга тўғри келади.
Электрон почта билан
ҳолат деярли қарама-қарши. Сизнинг хатингиз олувчига бориб
етишиям, етмаслигиям мумкин, одатда бу мос келувчи шлюзлар мавжудлигига
боғлиқ.. Сизнинг сухбатдошингизнинг коди рус тилининг коди билан
мос келмаслиги мумкин, балки мос келишиям мумкин. E-mail манзилини сиз
визиткадан билишингиз ёки телефонда аниқлаштиришингиз мумкин ёки
фойдаланувчи манзилини кўчириб олиши учун биринчи бўлиб ёзиши мумкин. Бундан сўнг
эса, e-mail манзили ўзгаргунга қадар хат ёзишиб туришингиз мумкин, бу эса
телефон рақамидан ҳам кўра тезроқ алмашиб туради.
Бу хизмат дунёнинг хоҳлаган жойидан ҳар
хил объектлар ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот олишга
ёрдам берувчи глобал тақсимланган маълумотномани яратиш усулларига
бағишланган. Бундай маълумотнома халқаро стандартга асосланган
бўлиши керак. Телефон сифатида стандартга мос келувчи хоҳлаган ишлаб
чиқарувчи маҳсулотлари билан ишлашга қодир бўлиши керак.
Глобал стандартлар асосидаги масалалар одатда бозорда корпоратив ечимлардан олдин
пайдо бўлади ва ўша вақтда ҳаракат қилаётган ишлаб
чиқарувчиларнинг биронтасини қаноатлантирмайдиган хусусиятга эга,
лекин улар ҳақиқий глобал хизмат яратиш имконини беради.
Х.500 маълумотноманинг
стандарти Х.25 ва Х.400 каби стандартларни яратган корхоналар, яъни
Халқаро Электр Алоқа Бирлашмаси томонидан кўриб чиқилган.
Х.500 ўзида маълумотнома стандартлари гурухини
қамраб олган. Унинг биринчи шакли 1988 йилда пайдо бўлган, сўнг у 1993 ва
1996 йилларнинг охиригача ишлаб етказилган. Х.500 да моделлар, хизматлар изоҳи
ва маълумотнома тизимларининг ўзаро таъсирлашув протоколлари келтирилган ва у
очиқ тизимларни ўзаро таъсирлашуви моделининг бир қисми ҳисобланади.
Унинг асосий мақсади – ҳар хил тизимларга ягона маълумотнома
яратишга рухсат бериш ҳисобланади.
Х.500 маълумотномаси
тармоқ маълумотларини, e—mail манзилларини, телефон рақамларини ва
бошқа маълумотларни ўз ичига олиши мумкин.
2. ТЕЛЕМАТИКАНИНГ
ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТЛИ МАЪЛУМОТНОМА ХИЗМАТЛАРИ
2.1 Асосий қўшимча
Х.500 ахборотли маълумотнома хизмати
Ўтган йиллар мобайнида бошқа
технологияларда бўлгани каби Х.500 технологияси каби шу технология асосида
яратилаётган тизимларда ҳам катта ўзгаришлар рўй берди.
Дастурий таъминот
яратувчилар (ISOCOR, NEXOR, LOTUS, ISODE ва бошқалар) ўзларининг маҳсулотларида
1993 йилдаги тавсияномаларидан фойдаланишди. Бу тавсияномалар репликация
механизмларини, маълумотнома серверларини, улашда «занжир» механизмини
ноқонуний киришдан ҳимоя механизмларини, глобал тақсимланган
маълумотномаларни яратиш механизмларини аниқлаб берди. 1997 йили маълумотномалар
тавсияномаларида халқаро символли тўпламларни ўзгартиришга йўл
қўювчи ўзгаришлар қабул қилинган. Глобал тақсимланган
маълумотномалар деганда маълум ҳажмдаги ахборотлар дунёнинг хилма-хил
мамлакатларининг турли серверларида жойлашувчи маълумотномалар тушунилади.
Сервер маълумотлари Х.500 нинг маълум бир қоидалари бўйича бирлаштирилган
ва фойдаланувчи нуқтаи назаридан ягона мантиқий маълумотномани
ташкил этади. Бунда глобал маълумотнома маъмуриятига глобал маълумотномани
бошқаришни қолдириб, локал маълумотномани юритиш локал маълумотнома
маъмуриятига юклатилади.
Х.500 маълумотнома хизматлари Х.500 ва
F.500 сериясининг халқаро электр алоқа бирлашмаси (ХЭАБ), Халқаро
телекоммуникация иттифоқи (ХТИ) тавсияномасига мос ҳолда
маълумотномаларни сақлайди ва жисмоний, юридек шахслар, ташкилотлар,
корхоналар, хизматлар, жараёнлар терминаллар, жўнатмалар рўйҳати
манзиллари ҳақида фойдаланувчилар ва бошқа ТМ хизматларининг
амалий дастурларини қайта ишлайди. Маълумотнома хизмати фойдаланувчиларга
маълумотнома хизматларини етказувчи ва маълумотнома ахборотларига кириш
имконини таъминловчи объектлар ҳақидаги ахборотларни сақлаш
тизими (АСТ) – маълумотномаси асосида яратилади.
Х.500
маълумотнома хизмати ҳақиқий вақт режимида ишлайди.
Ҳар бир фойдаланувчидан келган сўровларга маълумотнома жавоб
қайтариб туриши керак.
Х.500
маълумотнома хизматининг асосий хизматларига қуйидагилар киради:
-
объектлар
ҳақида ахборотларни ўқиш;
-
айрим фильтрларни
қониқтирувчи объектлар ҳақида ахборотларни
қидириш.
Х.500
маълумотнома хизматининг қўшимча хизматларига қуйидагилар киради:
-
сўровноманинг нарҳи ҳақида ахборот етказиш;
-
аниқ бир
ахборотга киришни таъминлаш учун алоҳида фойдаланувчиларнинг
ҳуқуқларини рўйхатга олиш;
-
хабарларни
қайта ишлаш хизматлари учун жорий қабул қилиш манзиллари рўйхатини юритиш;
-
маълумотнома
ахборотларини модификациялаш.
Глобал тақсимланган
маълумотномани яратиш ва шакллантириш иккита сервер маълумотномасидан ташкил
топган бўлса ҳам, берилган
аниқ лойиҳа учун белгиланган қатъий қоидалар
доирасида ва ушбу глобал маълумотнома маъмурияти бошчилиги остида амалга
оширилиши керак. Акс ҳолда глобал маълумотномани шакллантиришда катта
муаммолар келиб чиқиши мумкин.
Кимдир ўз серверини уламоқчи бўлади ёки кириш манзилини ўзгартирмоқчи бўлади, яъни унинг локал
маълумотномасидаги ахборот умумий схемага кўра умуман бошқа кўринишдаги
объектли синфлар ва атрибутлар билан ёзилади. Бундай мураккаб глобал
тақсимланган тизимда тақсимланган глобал маълумотнома каби кўпгина
номунтазам ишлашнинг вариантларини топиш мумкин ва бу тизим оператив
бошқаришни талаб қилади.
Глобал
маълумотномани бошқариш деганда қуйидагилар тушунилади:
-
глобал маълумотноманинг умумий ахборот дарахтини
ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш;
-
ҳамма қизиқувчи томонларни
огоҳлантириб, умумий глобал маълумотнома дарахтидан локал
маълумотномаларни олиб ташлаш, қўшиш ҳақида тезкор ахборот
юритиш, глобал маълумотнома ичида реестр алоқасини юритиш;
-
мос келувчи объект синфлари ва атрибутларидан
фойдаланиб ишлаб чиқилган глобал маълумотномани тўғри
фойдаланилишини текшириш ва қўллаб-қувватлаш;
-
ҳар бир локал маълумотномага ва умумий глобал
маълумотномага умумий кириш усулларини ишлаб чиқиш ва
қўллаб-қувватлаш. WWW-шлюзлари, LDAP-шлюзлари, Х.400 ва SMTP
(Simple Mail Transport Protocol) киришлари каби умумий мижоз дастурий
таъминотидан фойдаланиш;
-
локал ва глобал маълумотномага киришда
фойдаланувчиларни аутентификация қилишнинг умумий усулларини ишлаб
чиқиш ва қўллаб-қувватлаш;
-
шу маълумотнома фойдаланувчисига етказилувчи умумий
глобал маълумотнома хизматини ишлаб чиқиш;
-
Х.500 бўлмаган маълумотномалар билан
тўқнашишнинг умумий усулларини ишлаб чиқиш ва
қўллаб-қувватлаш.
Глобал
маълумотнома маъмуриятига жуда катта жавобгарликлар юклатилган, лекин бу
ҳозирча нотижорат қўлланмалар даромад келтирувчи тижорат
лойиҳаларига айлантиришга ёрдам беради.
Ахборотни
аниқ бир фойдаланувчига қисқа вақт давомида ва
аниқ бир жойга етказишга мўлжалланган замонавий ахборот технологиялари
тузилиши мета-маълумотномани яратишга
қаратилган. Буларга мисол қилиб, Х.500 технологияси
LDAP–серверлари бўйича яратилган
мета-маълумотномаларини олса бўлади.
1997 йили LDAP
нинг учинчи версияси - маълумотномаларга киришнинг осонлаштирилган протоколи
қабул қилинди. Дастлаб, Х.500 бўйича яратилган маълумотномага
кириш, маълумотномага киришнинг ҳамма механизмларига эга бўлган DAP
протоколи бўйича амалга оширилиши керак эди. Ҳар хил технологик глобал
маълумотномалар ривожланиши ва уларга стандарт киришни таъминлаш талаби билан
LDAP протоколи ишлаб чиқилди. Netscape Microsoft фирмалари ўзларининг оҳирги
интернет-браузерларида LDAP протоколлари бўйича киришни бирлаштиришди. Энди
фойдаланувчилар маълумотномага кириш учун махсус қисмларини олишлари шарт
эмас. Интернетга чиқиш имконияти бўлган шахсий компьютерлардан
маълумотномага кириш мумкин. Маълумотномадан фойдаланиш учун фойдаланувчиларга
интерфейс муҳимлигини ҳисобга олиб, Х.500 тизимини ишлаб чиқарувчи фирмалар ўзларининг
дастурий таъминотини маълумотномага WWW-варақалари орқали бевосита
кириш имкониятини яратиш билан амалга оширишмоқда. Бунинг натижасида
Х.400 олдин электрон почтанинг манзил китоби сифатида ишлатилган бўлса,
эндиликда Х.500 технологияси асосида яратилган маълумотномалардан кенг
кўламдаги фойдаланувчилар ҳар хил протокол ва кириш тармоқлари
орқали фойдаланишлари мумкин. Ҳозирги кунда Х.500 маълумотномалари,
Х.400 манзил китоблари ва SMTP почталари
ва оддийгина тақсимланган фирма, каталог, кутубхона маълумотномалари сифатида
ишлатилувчи Интернет маълумотномалари ҳақида гапириш мумкин.
1997 йил EMA (The
Electronic Messaging Assotiation) бошчилигида биринчи глобал тақсимланган
дунёвий Challenge’97 маълумотномасининг яратилиши билан эсда қолди. Ушбу
маълумотнома 9 та дунё мамлакатларининг 30 тадан ортиқ маълумотнома
серверларида яратилди. Бу маълумотномани яратишда ҳар хил ишлаб
чиқарувчи фирмаларнинг дастурий таъминотидан фойдаланилди.
Ушбу
маълумотномани яратишдан мақсад, аниқ бирор фирманинг алоҳида
камчиликларини очиб бериш эмас, балки Х.500 технологиясини афзалликларини очиб
бериш ва уни тижорат мақсадларида ишлатиш имкониятларини кўрсатишдир.
Ушбу лойиҳада бир неча амалий дастурлар ишлаб
чиқилди. Булар рангли варақаларнинг лойиҳалари:
-
одамлар билан
координатли боғланиш маълумотномалари - Оқ варақалар (White Page);
-
фирмалар билан
координатли боғланиш маълумотномалари - Сариқ варақалар (Yellow Page);
-
ҳуқуқ
ташкилотлари билан координатли боғланиш маълумотномалари - Ҳаворанг варақалар (Blue Page);
Бир вақтнинг ўзида интернетнинг овозли почтаси
учун электрон ҳужжат айлантиришни ишлатиш билан электрон тижорат учун
маълумотнома лойиҳаси тузилди.
Challenge’97 лойиҳасининг асосий натижаси - бу Х.500 технологиясини тижорат лойиҳаларида ишлатиш
имкониятини кўрсатиш бўлди.
Х.500 ва Х.400 маълумотномалари ахборотларни қайта
ишлаш тизимини ишлатиш тажрибаси Бирлашган
Армия Кучлари (Австрия, Канада, Янги Зелландия,
Буюк Британия, АҚШ) учун жуда
катта аҳамиятга эга. АҚШ ва Канадада
ахборотларни қайта ишлаш тизимлари 1960 йилларда армияларга бириктирилган
ва ҳозирги кунда ўзларининг функционал имкониятларини ишга
солишмоқда. Ҳамкорликдаги илмий текшириш институтлари ҳозирги
кунда Х.400 ва Х.500 серияларининг тактик ва стратегик даражаларидаги ITU-T
тавсияномаларига асосланган хабарлар тизими ва хабарларни электрон қайта
ишлашнинг замонавий тизимларини яратиш ва жорий этиш устида иш олиб
боришмоқда. Услубий (тактик) босқич жангчини жангда қўллаб - қувватловчи тизимлар босқичи.
Мантиқий босқич армиянинг кундалик операцион функцияларини
қўллаб-қувватловчи тизимлар босқичи. Канада, Буюк Британия ва
АҚШ бу тизимларни жорий этиш юз йилликнинг
босқичли бурилиши деб ҳисоблашади. Улар бирлашган армиядаги
батальондан тортиб ҳар бир жангчи даражасигача диапазонни кенгайтириб,
овозсиз хабарларни етказиш мақсадида Х.500 ва Х.400 технологияларидан
фойдаланишни режалаштиришмоқда ва ҳозирги кунда фойдаланишмоқда.
Тахмин қилинишича, халқаро
амалий ва стратегик даражалардаги тизимлар минглаб фойдаланувчилар доирасида
шаклланади. Ташқи дунё билан алоқа даражасига хизмат кўрсатувчи
тизимлар бутун ер юзидаги ўн миллионлаб фойдаланувчиларга тарқалиши
мумкин. Армия халқаро
молиявий суғурта ва ҳаёт суғуртасига ўхшаш хабарларни
ҳимояли қайта ишлаш тизимларини талаб қилади. Ҳарбий
ташкилотлар юқоридагилар билан бир қаторда уларнинг тизимлари,
армия тизимларида фойдаланилувчи дастурлар учун биринчи талаб ҳисобланган
юқори ҳаётийликка эга бўлишларини талаб қилади. Х.400 ва
Х.500 асосларида яратилган хабарларни қайта ишлаш технологиялари шу
талабларнинг ҳаммасига жавоб беради.
Хоҳлаган
ахборот тарқатувчи тизимда кириш имконини назорат қилиш масалалари
жудаям муҳимдир. Шуниси аниқки, ҳар бир ташкилотда
ҳаммага тегишли ахборотлар мавжуд. Масалан: уланиш манзиллари ва телефонлари,
ва алоҳида фойдаланувчилар кўриши мумкин бўлган ахборот. Янаям
авторизациялаштириш учун Х.500 кириш имконини бошқариш рўйхатидан (КИРБ)
(Access Control Lists, ACLs) фойдаланади. Бу рўйхатларни ҳимоя
қилиш, уларнинг жойини ҳимоя қилиш йўли билан аниқланади.
Ҳимояланган маълумотнома хизматининг Х.509 стандарти бўйича қўмита
томонидан таклиф қилинган қарорлар маълумотномадан ташқари
моделнинг кўп соҳаларини бекитиб туради ва бошқа кўпгина
стандартларни ривожлантириш масалаларини ўртага ташлаган.
1993 йил июлда
Интернет ташкилоти халқаро электр алоқа бирлашмаси (ХЭАБ) томонидан чақирувга жавоб берди, Х.500
маълумотномасига янгиланган кириш протоколи яъни RFC 1487 яратилди. Бунда DAP
вариантини яратилишига кўп ресурс кетмайдиган – Lightweight DAP тўғрисида
айтиб ўтилган. Ҳозир амалда бунинг учинчи варианти – LDAP v.3 (RFC 2251) яратилган ва 1997 РС Magazine
Протокол журнали деб номланган. Афсуски, версиядан версияга LDAP L ҳарфи
тобора камроқ ҳуқуқга эга бўлиб борди. Ҳозир LDAP
ва Х.500 DAP жуда ўхшаш яъни схемаларни модификация қилиш имкониятлари бир
ҳил. Улардаги асосий фарқлар:
·
Х.500 да атрибутларнинг турларини изоҳлашда ASN
1 тилини кодлаш қоидаси бўйича яратилувчи бинар кетма - кетлигидан
фойдаланилади. Табиийки, бу LDAP ни қувватловчи иловаларнинг қайта
ишланишини осонлаштиради.
·
Х.500 серверлараро ўзаро харакат бўйича кенг
имкониятларга эга (LDAP учинчи версиясигача буларни ўзида мужассамлаштирмаган).
Репликация имкониятлари жўнатиш, уланиш, боғлиқлик LDAP га
қараганда Х.500 да серверларга катта даражада эгилувчан бўлиш имкониятини
беради.
LDAP пртоколи
ёрдамида кўплаб замонавий дастур маҳсулотлари қурилган. LDAP –
Х.500 нинг шлюзлари машҳур.
Маълумки,
асимметрик ва симметрик шифрлаш усуллари мавжуд. Симметрик шифрлаш маълумотни
бекитиш учун маҳфий калит ишлатади. Доимий фойдаланувчи унга эга бўлиши
керак. Асимметрик шифрлаш жуда катта очиқ ва ёпиқ калитлар
комбинациясига эга. Очиқ калит имзоланган калитга эга бўлган сертификат
шаклида имконли қилинади. Унда имзолаган кишининг исми ва бир қатор
бошқа маълумотлар мавжуд. Маълумотнома хоҳлаган бинар ахборотни
сақлашга йўл қўйганлиги учун сертификатлар унда сақланиши
мумкин.
2.2. Х.500
хизматининг кириш усули ва қурилиш
асослари
Х.500
ёки ISO 9594 - тақсимланган электрон
маълумотнома яратишга тавсияномалар берувчи ITU-T ва ISO стандартлари сериясидир. Х.500 иккита асосий
компонентлардан ташкил топган: DUA
(фойдаланувчи агенти) ва DSA (тизим
агенти). DUA ўзида Х.500 нинг мижозини ёки
фойдаланувчи интерфейсини ташкил этади. У ўзи алоҳида қисм бўлишиям
мумкин ёки бошқа мижозларга бирлашиши мумкин.
DUAs (фойдаланувчи агенти) ва DSA (тизим агенти) бир-бири билан қуйидагилар
ёрдамида ўзаро алоқа қилиши мумкин (2.1-расм):
-
TCP/ IP;
-
APS (модемга
кириш);
-
X.25 (умумий /
шахсий фойдаланишдаги Х.25 тармоғи);
Маълумотноманинг
ҳамма ахборотлари жуда қаттиқ иерархиялаштирилган ва
WORLD да DIT (Directory Information
Tree) илдизли сифатида намоён қилинади. DIT бир нечта даражага эга бўлиши мумкин. Масалан,
биринчи даража-мамлакат-RU,
иккинчиси-ушбу мамлакат ичидаги ташкилот, учинчиси-бу ташкилотлар ичида ишловчи
одамлар ва ҳоказо.
TCP/IP,
X.25, APS TCP/IP,
X.25, APS
TCP/IP,X.25, APS TCP/IP,
X.25, APS
2.1-расм. Х.500
маълумотномасининг ҳар хил қисмларига рухсати
Маълумотнома
ҳар бир ахборотнинг маълум бир қисмини ташкил этувчи DSA лар
йиғиндисидан иборат. Х.500 тақсимланган маълумотнома сифатида бир нечта
серверларда яратилган бўлса ҳам, фойдаланувчи нуқтаи назаридан у
битта катта маълумотлар базаси DIB (Directory Information Base) га ўхшайди. Бу
уланиш протоколи DSP протоколи томонидан
амалга оширилади. Серверларни улаш ҳар хил усулларда ва ҳар
хил қоидалар бўйича амалга оширилиши мумкин, лекин асосий ғоя
бўйича ахборотнинг бир қисми бошқа серверларда акс эттирилиш
имконияти билан локал серверда сақланиши керак, бунда эса, DUA га кириш
имкони у ёки бу серверга боғлиқ бўлмайди. DUA нинг маълумотномага кириш ҳуқуқи DAP протоколи томонидан амалга оширилади (2.1-расм).
1992 йилдан халқаро умумимконли
маълумотлар хизматини яратиш бўйича F.500 тавсияномалари ишлаб чиқилди. Улар
қуйидагиларни таъминлаб бериши керак:
-
бевосита манзилли
сўровларга рухсат бериш;
-
трафик шароити
хизматини тавсифлаб беришни таъминлаш;
-
хизматга
киритилувчи, лекин миллий даражада
бажарилувчи хизматларни тавсифлаш;
-
халқаро
умумимконли маълумотлар хизмати ва миллий маълумотнома хизматлари ўртасида
ўзаро алоқа.
Ушбу тавсияномалар асосида дунёда дунёвий
тақсимланган маълумотномаларни ишлаб чиқиш бўйича бир нечта
лойиҳалар ишлаб чиқилган, улар шартли равишда Оқ
варақалар (телефон ва электрон манзиллари ёзилган одамлар рўйхатини
ташкил этади) ва Сариқ варақалар (телефон ва электрон манзиллари
ёзилган ташкилот ва фирмалар рўйхати) деб аталади.
2.2-расм. Х.500 асосида тақсимланган
маълумотномаларнинг қурилиш
схемаси
NAME
FLOW-PARADISE лойиҳаси (оқ варақалар) беш йил олдин илмий
текшириш институтларининг ходимларини телефон ва электрон манзиллари
ҳақида маълумотларни сақлаш учун халқаро умумкиришли
маълумотномани яратиш мақсадида бошланган эди. NAME FLOW-PARADISE
маълумотномаси Х.500 технологияси бўйича ўзаро бирлашган локал маълумотномалар
тўпламини ташкил этади.
Қўйи даражада-ташкилотлар бирлашувчи, яъни
миллий ташкилотларга бирлашувчи алоҳида шахс ёки бўлимлар ва
ҳоказо. Ҳозирги кунда бу тақсимланган маълумотнома дунёнинг
50 та давлатидан 700 тага яқин серверларни ўқиб туради.
Унинг аъзолари бўлиб машҳур тижорат фирмалари
SUN, ISOCOR, IBM; дунё ташкилотлари-NATO, INTERNET ҳисобланади.
Оқ варақалар ёрдамида сиз ўз
компьютерингиздан узоқлашмай туриб, хоҳлаган мамлакатдаги
хоҳлаган одамнинг телефон ва электрон манзилини топишингиз мумкин
(албатта, агар у дунё тақсимланган маълумотномасида рўйхатига киритилган
бўлса).
АҚШ да иккита Оқ варақалар мавжуд.
Биричиси-фидерал маълумотнома, иккинчиси эса American Business Information-фирмаси
томонидан қўллаб-қувватланувчи маълумотнома.
Кейинги маълумотнома - бу Сариқ варақалар (Yellow Page).
Сариқ варақалар-бу фирмаларнинг манзиллари, почта, электрон
манзилларини айрим пайтларда ҳатто фирма ҳақида
қисқача маълумот олиш имконини берувчи маълумотнома. АҚШ да Сариқ варақалар уюшмаси ташкил
этилган (Yellow Pages Publishers Association).
Сариқ
варақалар тақсимланган маълумотномаси Осиёда кенг тарқалган.
Буларга Япония, Гонг-Конг, Хитой, Ҳиндистон,
Индонезия, Корея, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Таиланд, Тайван каби давлатлар
киради. Сизга агар маълумот керак бўлса, ҳар бир мамлакатнинг
маълумотномасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Германия (Олмония) Yellow Page ни
қўллаб-қувватлайди. АҚШ
да бир нечта Yellow Page лар фаолият юритади: АҚШ нинг
Фидерал Сариқ варақалар фирмаларининг тиматикалари, бизнес, компьютер технологиялари, медицина, хизмат
кўрсатиш, илм ва бошқалар бўйича топиш имконини
беради.
American Business Information компаниясининг
Сариқ варақалари маълумотномасида 14 миллионга яқин фирмалар
рўйхатга олинган.
Энг янги лойиҳа - АҚШ нинг Ҳаворанг
варақаларидир. АҚШ да
маълумотнома вице-президент Альберт Горнинг назорати остида яратилади. Ушбу
маълумотнома давлат ташкилотларининг
телефон, электрон ва WWW-манзиллари
рўйхатини ташкил этган бўлади. Ушбу маълумотнома энг
катта тўққизта шаҳарларни (Los-Angeles, San-Francisco ва
бошқалар) бирлаштиради ва еттита
минтақавий телефон компанияларининг телефон маълумотномалари асосида
яратилади. Маълумотнома АҚШ да
босмага чиқарилган 6200 дан кўпроқ телефон маълумотномаларини
бирлаштириши керак.
Х.500 асосидаги маълумотномага эга бўлишда
алоҳида муаммолардан бири - бу дастурий таъминотни танлашдир. Бир нечта
ишлаб чиқарувчи фирмалар сервер қисмини ишлаб
чиқишмоқда. Булар ISODE
Consortium, Unyses, Nexor, DEC, Lotus лардир.
1988 йилдан бошлаб мижоз қисмини ишлаб
чиқишда ҳам бир қанча ўзгаришлар бўлди. Х.500 ва INTERNET ни
бирлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган LDAP протоколи WWW технологиясини
ишлата туриб, маълумотномага қулай ва чиройли интерфейс қуриш
имконини берди. 1996 йилнинг апрель ойида Netscape, Microsoft, Movell ва
бошқа 40 та компаниялар LDAP ни қўллаб-қувватловчи дастурий
маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар беришди.
Биринчидан, керакли бўлган ахборотларни топиш учун
мижоз қисмининг асосий функцияси бўлиб керакли ахборотлар топилгунгача
маълумотноманинг иерархик тузилишини кўриб чиқишни ўтказиш
ҳисобланади. Бу маълумотнома катта ҳажмда бўлганда кўп вақт
талаб қилади. Қидирув режими маълумотномага кириш имконини
осонлаштиради, лекин қидирув вақтини анча камайтирди.
Кириш имконини ривожлантиришнинг кейинги қадами
бу кириш имконининг индексли услубини ишлаб чиқиш.
Х.500 асосида маълумотномаларнинг миллий хизматлари
ривожланиши билан бирга маълумотномаларнинг халқаро хизматларида
ҳам жуда кўп муаммолар мавжуд, лекин дунё тажрибаси ва ривожланиш
тенденцияси ушбу технологиянинг ривожланиш заруриятини кўрсатиб бермоқда.
Х.500 асосида дунёвий глобал маълумотномаларнинг дунё
миқёсида ривожланиш тажрибаларини таҳлил қилсак, уларни бошқа ахборот тизимлари билан
бирлаштириш ва янги кириш имкони технологияларини ишлатган кенг фойдаланувчилар
гуруҳига кириш имкони бўлган глобал ахборот тизимлари кўриниб турибди.
Х.500 тизимида учта асосий компонентлар мавжуд.
Маълумотноманинг ахборот базаси (DIB)
маълумотномадан бошқарилувчи ахборотларни йиғишни ўз ичига олади.
Бу ахборот маълумотноманинг Тизимли Агенти (Directory System Agents, DSAs) деб аталувчи ҳар хил серверларда физик жойлашган. Маълумотнома мижозининг ДТ маълумотномасининг
фойдаланувчи агенти (Administrative Directory User Agent, ADUA) деб
аталади.
DSA да туртта протокол
ишлатилади:
-
DUA ва маълумотнома тизими ўртасида ўзаро алоқа
ўрнатиш учун ишлатилувчи маълумотномага кириш ҳуқуқи пртоколи
(Directory Access Protokol, DAP);
-
Мижоз сўровларини кўриб чиқиш вақтида DSA
ўртасида ўзаро алоқа учун ишлатилувчи маълумотноманинг тизимли пртоколи
(Directory System Protokol, DSP);
-
DSA ўртасида қандай тақсимланиши ва
янгиланишини аниқловчи маълумотнома ахборотларини синхронизация
қилиш протоколи (Directory Information Shadowing Protokol, DISP);
-
Административ битимларга мос ҳолда DSA ни
бошқа DSA лар билан ишлашига йўл қўювчи алоқани
бошқаришни ишчи протоколи (Directory Oprational Binding Management
Protokol, DOP).
Ушбу маълумотнома 3 та асосий тамойилга асосланади:
- хизматлар
даражаси;
- актуаллик;
- транспортли
эркинлик.
Хизматлар
даражаси тамойили шунга асосланганки, бунда фойдаланувчи қаерда
жойлашганлигидан қатъий назар ўша хизматларни ўзига кириш
ҳуқуқини сақлаб қолади. Актуаллик тамойилида максимал даражада янги ахборотлар
етказилиб берилиши кўзда тутилади.
Транспортли аниқлик – стандартнинг энг асосий белгиларидан бири бўлиб,
ҳар хил турдаги транспорт протоколлари бўйича маълумотномага кириш
имонини олишга йўл қўяди, яъни ҳар хил физик узатиш муҳитини
ишлатиш орқали (TCP/ IP, X.25).
Шундай
қилиб, Х.500 тизими хоҳлаган телекоммуникация тизими учун
тўғри келадиган умумий имкон ҳуқуқли усулида
қурилган.
Х.500
стандарти қуйидаги асосий хусусиятлар
билан характерланади:
·
ўринсиз
иловадан кириш имконияти;
·
тақсимлаш (фойдаланувчи ягона маълумотномани кўради);
·
битта фойдаланувчига
ҳар хил жойдан кириш ва битта жойдан бўлган ҳар хил
фойдаланувчиларга кириш;
·
қидирув
ва сўров имконияти;
·
ҳар хил
транспорт протоколларини қўллаш;
·
Учинчи фирмалар
тизими шлюзи;
Ахборотни
қидириш вақтида Х.500 маълумотномаси учта режимда бўлиши мумкин:
- илиниш (chaning);
-
йўлланма (referral);
-
кўп адресли тақсимланиш (multicasting).
DSA дан сўралувчи
илиниш операцияси бажарилиши пайтида ўзидан ахборот топишга ҳаракат
қилади, лекин янаям тўлиқ ахборот олиш учун бошқа DSA га
сўров юбориш имкониятига эга. Биринчи DSA қолган ҳамма DSA лардан
ахборотлар олиб бўлгандан сўнг уни фойдаланувчига узатади. Натижада
фойдаланувчи қаерда сақланишига қарамасдан ҳамма
имконли ахборотларга эга бўлади.
1- cўров 2 - сўров
4 - жавоб 3 - жавоб
2.2 – расм. Илинишдаги
операциялар кетма – кетлиги
Йўналиш деб, DUA
бир нечта DSA га юборилаётган сўровларни бошқариш мумкин бўлган ҳаракатга
айтилади. Бошқа DSA га бевосита сўров узатиш ўрнига йўналишда DSA га кимга мурожаат бўйича
маслаҳат беради.
4 -
жавоб
1- сўров
2-DSA2 га
кўрсатма
3 - жавоб
2.4 – расм Йўлланмада операциялар кетма-кетлиги
Кўп адресли
тақсимланишда шу фарқ билан, яъни DUA сўрови дарров
бошқаларига узатилишини эслатиб туради. Натижа фойдаланувчига вақтида
чиқарилиб берилади.
Ўзаро таъсир
режими серверга ёки мижозга қайта ишлашни ўтказиши керак ёки
йўқлигини ҳал қилувчи фойдаланувчи томонидан аниқланиши
мумкин.
DIB сўровнома маълумотлар
базаси (МБ) сифатида намоён бўлса, унинг мантиқий
кўриниши сўровноманинг ахборот дарахти (Directory Information Tree, DIT) деб
аталади. DIT Internet ёки телефон алоқасига ўхшаб домен принципига
асосланган, бунда алоҳида агентлар ёки операторлар, номлар кўрсатилишини
уларга ажратилган домен чегарасида бўлиш сиёсатига жавоб беради.
DIB объектлар тўпламидан иборат. Ҳар бир объект
атрибутлардан таркиб топган. Бу атрибутларнинг биттаси ёки бир нечтаси
ажратилган номга нисбатан (Relative
Distringnished Name, RDN) деган номни бериш учун ишлатилади. Бу эса, янги объектга ном танлашга
кенг имконият яратиб беради, натижада эса, DIT глобал бўлиши мумкин.
2.5 – расм. DIT ахборот
структураси
Х.500 терминалогияси ва тузилиши объектга мўлжалланган, бу
эса, замонавий дастурлаш усулига жудаям мос келади.
Маълумотномага кириш ҳуқуқи протоколи
маълумотномани ўқиш, қидириш ва видео ўзгартиришга йўл қўювчи
хизмат портларининг тўплами орқали кўриб чиқади. Шу портлар
орқали бир қанча ишларни бажариш мумкин: Bind (улаш), Unbind
(узиш), Read (ўқиш), Compare (солиштириш), Abandon (рад этиш), List (рўйхатни
чиқариш), Search (қидириш), AddEntry (қўшиш), RemoveEntry
(ўчириш), Modify DN (ўзгартириш, (ҳақиқий номини ўзгартириш)).
Х.500 глобал хизмат тури сифатида тақсимланган операциялар
услубини аниқлаб беради. Ном беришни аниқлашнинг қоидаси бу
ҳақиқий исмга ўхшаш бошқа исмни бермаслик
ҳисобланади. Билимлар модели (Knowledge Model)
деб номланувчи концепция объектни ўз исми бўйича топиш усулларини
аниқлайди. Фойдаланувчининг сўровларига жавоб қайтариш учун DSA ҳавола (ссылка)ларини
қўл остида турган, DSA ҳаволаларини қайта кўриб чиқишни
билиши ва DSA дан маъмурий юқорида
турганга сўров юбориш имкониятига эга бўлиши керак.
2.3. Х.500 хизматининг хизмат кўрсатиш сифат
характеристикаси
Маълумотнома
хизмати ва бошқа телематика хизматлари ўртасида ўзаро алоқа DAP ёки
LDAP кириш протоколларига эгалик қилишни таъминловчи очиқ дастурлаш
тизимларининг амалий даражасида амалга оширилади.
Маълумотнома хизматларининг етказишнинг
асосий сифат характеристикалари 2.1 – жадвалда келтирилган.
2.1-жавдвал.
Маълумотнома
хизматларини етказишнинг асосий сифат
кўрсаткичлари
Хизматга кириш вақти |
15 сониядан кўп эмас |
Қабул қилинган
сўровни тасдиқлаш вақти |
Қоида бўйича 5 сония |
Сўралган ахборот
йўқлиги вақтида ёки ахборот тўлиқ бўлмаганда жавоб
вақти |
1 дақиқадан кўп
эмас |
Х.500 нинг ахборотларни
сақлаш тизими (АСТ) га кириш
DAP ёки LDAP протоколларини ишлатиш билан таъминланади.
Маълумотнома
тақсимланган ахборот базасини қўллаб - қувватлаш ва иккита
АСТ ўртасида маъмурий ахборот алмашишда реплекацияланган ахборот алмашиниши
махсус протоколлар бўйича амалга оширилиши керак:
-
Directory
Operational Binding Management Protocol (DOP) – модификацияланган ахборот
етказиб берувчи ва истеъмолчиларнинг иккита АСТ орасида ўзаро алоқа
ўрнатиши ҳақида келишувни ўрнатиш учун;
-
Directory
Information Shadowing Protocol (DISP) – АСТ етказиб берувчидан АСТ истеъмолчига
модификацияланган ахборотни узатиш учун.
Х.500 маълумотнома хизматининг
фойдаланувчиларга қуйидаги ёрдамчи ахборотларни етказиб беришлари ва
сақлашлари керак:
- маълумотномадан фойдаланиш қоидалари;
- бошқа электр алоқа хизматларидан
фойдаланиш қоидалари;
- хизматлар ҳақида маълумот бериш;
- у ёки бу хизмат кириш имконига эга бўлган мамлакат
административ минтақаларнинг рўйхати;
- абонентларни аутентификация қилиш (рўйхатдан
ўтказиш) қоидалари;
- таърифлар ҳақида маълумотлар
Х.500
маълумотномасининг асосий ғояси – бу ҳар хил объектлар: одамлар,
фирмалар ва ҳоказолар ҳақида оператив ахборотларни
сақловчи глобал маълумотномани яратиш. Лекин бу маълумотнома қуйидаги
хусусиятга эга бўлиши керак: улар локал
тармоқда сақланган бўлиб, бутун дунёга глобал кириш имкониятига эга
бўлиши керак.
Буни қуйидагича изоҳлаш
мумкин: масалан, Тошкентнинг локал компьютерида Тошкент
шахрининг фирма ёки одамлари электрон манзиллари ва телефонлари
ҳақида маълумотнома яратилади. Объектлар ҳақидаги
маълумотномалар Х.500 тавсияномасига мос ҳолда жуда кучли
стандартлаштирилади. Шунга ўхшаш маълумотномалар мисол учун Новосибирскдаги
фирмалар ва одамлар ҳақида ахборотлар Новосибирскнинг локал
серверида сақланади, Бостон ёки Париж фирмалари ва одамлари
ҳақида ахборотлар Бостон ва Париж локал серверларида
сақланади ва ҳоказо.
Электрон почтанинг бошланғич даврида у тўлалигича
стандартлаштиришга асосланган. Мейнфрейм ишлаб чиқарувчиларини мияларига
фойдаланувчиларда ташқи муҳит билан
ҳам мулоқот қилиш истаги пайдо бўлиши мумкин деган
фикр келмаган. Шу ҳолат юзага келишига қуйидагилар сабаб бўлган:
-
Ҳар хил почта тизимларининг арзон алоқа
қилиш имкониятларини яратиб берган Интернетни ўсиши;
-
Юқори, ишончли, ҳаммага имконли почта
тизимлари асосини яратган Х.400 стандартини ривожланиши.
Шу
даврда LAN базасида кўпгина тизимлар
пайдо бўлди, ҳаммаси мейнфреймлар базасида мавжуд тизимларга
тартибсизликни қўшган, ностандарт бўлган. Натижада қийин адреслаш
ва кўпгина шлюзлар пайдо бўлишига олиб келди. Бу вазиятдан чиқиб
кетишнинг ягона йўли мавжуд маълумотларни янгилаб турувчи ва бу янгиланган
маълумотларни кейин тармоқ орқали узатиб тура оладиган глобал
маълумотномани яратиш керак. World Wide Web пайдо бўлгандан бери бу маълумотнома
янаям керак бўлди. Web манзили e-mail га нисбатан анча нотуғрироқ
ишлайди ва браузернинг ҳар бир
фойдаланувчисига кейин Error 404, URL not gound хабарлари таниш. Электрон почта
глобал тармоқ асоси сифатида яратилган Х.400 каби, Х.500 тармоқ
маълумотларини ҳаммага имконли бўлиши учун масштабланган,
тақсимланган маълумотномадаги талабларга жавоб беради.
Маълумотноманинг
асосий функцияси – фойдаланувчи қидириб топа олиши учун маълумотномада
исмларни текшириш ва сақлаб қолиш вазифасини бажариши керак. Албатта,
маълумотнома манбаъси алоҳида
номга эга бўлиши керак, лекин манбаъга йўл кўрсатувчи кўрсатмалар ёки унинг
тахаллуслари мавжуд бўлиши ҳам
мумкин. Шунинг учун ҳам маълумотномада манбаъларни номлаш қоидалари
мавжуд бўлиши керак. Тўғри лойиҳалаштирилган маълумотнома манбаъга
бир неча марта физик ўрнини ўзгартиришга ва бунда манзил билан алоқани
узмаган ҳолда йўл қўйиши керак. Ҳар хил турдаги ахборотларни
сақлаш имконияти ҳам бўлиши керак. Тармоқ номларини манзилда
ифода этилишини амалга оширувчи катта ҳажмдаги иловалар мавжуд, масалан;
Интернет исмлари доменлар хизмати (DNS). Шунга ўхшаш e-mail манзиллари учун
учун мнемоник номларнигина бера оладиган LAN учун электрон почталар пакети ўз
китоблари хизматларига эга. Х.500 нинг тўлиқ пакети мураккаб қидирувларни
синхронизация ва хавфсизлик имкони йўлини бошқаришни амалга оширишга
имкон беради.
Бундай
тизимлар кўп жойларга тақсимланган маълумотлар учун жуда қулай
келади. Имконни бошқариш ҳар битта фойдаланувчилар гуруҳига
уларга керак бўлган ахборотларни олиш
имконини беради, шу билан бирга ягона маъмурий тизимга хизмат кўрсатиш баҳосини
туширади.
Ҳамма локал маълумотномалар Х.500 асосида
маълумотномаларни бирлаштириш махсус қоидаларига мувофиқ битта
умумий глобал маълумотномага бирлаштирилган. Агар бир одам у
қизиқаётган шахс ҳақида маълумот қидирса, Москвани ёки Бостонни ёки Парижни
серверигами, умуман қайси серверга мурожаат қилса ҳам
қидирув бутун глобал маълумотнома
бўйича амалга оширилади. Атрибутларни ҳар битта детали бўйича ёзиш
қидирув пайтида қидирув майдонни торайтиради, лекин барибир
ҳамма глобал ахборотни хоҳлаган локал серверидан олиш имконияти
бўлади.
Нима учун янги
маълумотнома яратишга қарор қилинади? Бошқа маълумотнома тизимлари ҳам борку, масалан; Интернет
муҳитида WHOIS ёки ҳар хил фирмалар билан
қўллаб-қувватланувчи WWW-cерверлар, лекин бу ахборот тизимларида ҳамма
қулайликлар билан бир қаторда энг катта камчилиги мавжуд –
ҳар бир тизим ўзининг маълумотлар сақлаш форматига эга ва глобал
маълумотнома тизимига бирлашиши хусусиятига эга эмас.
Глобал тақсимланган
маълумотномалар ва маълумономалар хизматига қандай талаблар
қўйилган? Булар:
-
доимий
янгиланувчи ахборотлар;
-
самарали
қидирув шароитлари (шартлари);
-
очиқ
ахборот базалари;
-
оддий
ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар;
-
бошқа
турдаги хизматлардан фойдаланиш имконияти.
Х.500 маълумотнома тизими ўзаро
алоқанинг моделини, хизматини ва протоколларини ўз ичига олади ва ОТЎБ моделининг бир қисми ҳисобланади. Унинг
асосий мақсади - ҳар хил тизимларга ягона маълумотнома яратишга имкон беришдир. Бу
нуқтаи назарда Х.500 бошқа ОТЎА OSI стандартлари каби, тизимларнинг «ташқи»
харакати қонунларини, уларнинг ички ускуналарига қўйилган min таклифларини
белгилайди.
Х.500 маълумотномаси тармоқли маълумотларга эга бўлиши мумкин, яъни
фойдаланувчиларни аниқлашда керак бўладиган e-mail манзили,
телефон номери ва бошқа ахборотлар.
Маълумотнома хизмати бошқа иловаларга кўрсатилиши мумкин бўлганидек, оҳирги фойдаланувчига
ҳам кўрсатилиши мумкин. Бунда шахс маълумотномада телефон номерини
қидириши мумкин, иловани эса масалан, бошқа бир
жараённинг тармоқли адресида қидириши мумкин.
Электрон почта тизимининг
бошланғич ривожланиши унинг стандарлаштиришга эътибор бермаганлиги билан
ифодаланади. Фойдаланувчида бошқа
биров билан ўз шахсини ўзгартирган ҳолда алоқа ўрнатиш истаги пайдо
бўлиши, ҳатто мэенфрейм ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаёлига ҳам келмаган.
·
Internet
ривожланиши, фойдаланувчиларга ҳар хил почта тизимларидан арзон
фойдаланиш имконини беради.
·
Х.400
намунасининг ривожланиши, яъни асосий умумкириш почта тизимининг юқори қулайлилик асосини яратган.
Х.500 стандартининг кенг тарқалишига қарамасдан
аввалгидек
стандартдан фойдаланиш самарадорлигининг дастур маҳсулотларини
қийинчилик билан топади.
Жорий стандартлар каталоглар
серверларига электрон почта манзилларига нисбатан маълумотлардан биргаликда
фойдаланишнинг кенгроқ имкониятларини
беради. Х.500 компаниялар кузатмоқчи бўлган барча тармоқли
ресурслар, телефон номерлар, топшириқ номларини Х.500 каталогига киритиш
мумкин.
Бироқ Х.500 нинг ёйилиши зич ҳолатда бораяпти,
чунки бу стандарт мураккаб, кўп
фойдаланувчиларга эга бўлган фирмаларда , аввало иш ўринлари, характерланган буларнинг
ҳаммаси билан каталогларни маълумотлар билан тўлдириш жуда мураккаб.
Айрим кузатувчилар фикрига кўра Lightweight Directory Access Protocol (LDAP)
ўсиб бораётган машҳурлиги бир вақтнинг ўзида Х.500 нинг тўла
қўллаб қувватлашига айланиши керак. Бошқа томондан Х.500 нинг тўлиқ мослигини серверлар
орасидаги ҳамкорлик мавжудлигини тахмин қилган вақтда LDAP фақат мижозлар тизимларининг Х.500
каталогига киришга жавобгар бўлади.
Х.500 ОТЎБ нинг еттинчи даражали модели илова босқичи
протоколи ҳисобланади ва ўзидан пастдаги босқичлар хизматларини ишга
солади. Иловалар ўзаро қўшма ҳаракат қилишлари шарт
бўлганлиги сабабли, уларга бирлашишни йўлга қўйиш керак. Бу вазифа
бирлаштиришни бошқариш хизмати элементи томонидан амалга оширилади.
Бирлашиш ўрнатилгандан кейин ўчирилган операциялар мумкин бўлиб қолади,
яъни ўчирилган операция хизматлари элементи томонидан бошқариладиган.
Иловалар ҳар хил комрьютерда бажарилганлиги учун узоқлаштириш
тузилиши текис, мустақил бўлиши шарт.
Х.500 да дастлабки кўринишларида кўпгина хатолар мавжуд эди. Консепция
эътирозларини изоҳлашда асосан
оралиқлар мавжуд бўлиб, киришни бошқариш, схемалар ва билимларни
бошқариш каби қарашлар маълумотнома учун асосий бўлмаган. 1993 йилда
кенгайтирилган шакли:
·
фойдаланувчи
ҳақидаги маълумот модели;
·
киришни
бошқариш;
·
маъмурият
маълумотининг модели;
·
репликация;
·
билимларни
янгилаш протоколлари;
·
гуруҳли
атрибутлар;
·
схемаларни
қатъий аниқлаш ва яна бошқа
фойдали аниқликларни ўз ичига олган.
Бошқа яхши стандартлар каби Х.500
– 1993 йилда аввалги нусҳа каби юқоридан пастга жойлашаган.
Киришни бошқариш олдиндан мавжуд маълумотдан уни алмаштирмасдан фойдаланиш
имконини беради.
1993 йил
репликацияси 1988 йилги DSP протоколига қўшимча ҳисобланади.
1993 йилдаги стандарт ўз ичига иккита янги пртоколни – DISP ва DOP ни олади,
яъни маълумотларни тарқалишига ва DSA алоқадорлигига жавоб беради.
Directory Information Shadowing Protocol (DISP) – маълумотларни янгилаш йўлини
эгилувчан қилишга имкон беради. Масалан; янгилашни тўлиқ
қилади.
1993 йил тавсияноманинг муҳим
элементи DIT га киришни бошқариш, ҳисобланади, яъни алоҳида
ва бутун ҳолда тарқалиши мумкин. Бу маъмуриятчига сиёсат
ҳавфсизлигини белгиловчи қоидалар тўпламини ишлатишга имкон беради.
Юклаш бошқарилиши вақтинчалик талабга жавоб бера олмаслик
қийинчиликларини камайтиради. Булар 1996 йилдаги нусхада қисман олинган.
Ишонч билан айтишимиз мумкинки, Х.500
стандарти бошқа ҳар хил даражадаги протоколлар билан кам
боғлиқ.. Бошқа кўплаб ХЭАИ нусхаларига қараганда бу
унинг интернетда ишлатилишига боғлиқ.
Ҳалигача биз ХЭАИ стандартларида ҳисобланган
базасини иловалари фақат Х.25 транспорт тармоғида ишлайди деб ўйлашимиз
мумкин. Бу нотўғри. 1987 йилда
Маршалл Роуз ва Дуайт Касслар RFC1006 ни – ISO моделининг транспорт
хизматини яратишди.
Замонавий иловалар, яъни RFC1006 ни
қўлловчилар бемалол бир қанча хизматларни етказиб беришлари мумкин.
Масалан; Х.400 нинг почта хизмати, Н.323
нинг видеоконференцияси ёки Х.500 маълумотномаси, TCP/IP транспорти устидан ишлаган ҳолда.
Х.400 да жўнатувчилар
ва олувчилар манзили узун ва нотекисдир. Бундан келиб чиққан
ҳолда нафақат манзил, балки объектлар ҳақида бошқа
ахборотларни ҳам сақловчи маълумот тизими бўлиши жуда зарурдир.
Очиқ калитли шифрлаш усулини ишлатганда берилган манзилга маҳфий
хабар юбораётганларнинг ҳаммасига шифрлаш калити маълум бўлиши керак. Бу
калитни маълумотлар базасида сақлаш мақсадга мувофиқдир,
чунки шифрланган хатларни техник томонини тайёрлашни автоматик равишда амалга
ошириш мумкин.
Умумий
ҳолда Х.500 хизмати исм ва манзилларнинг тақсимланган маълумотлар
базасини ўзида акс эттиради. Бу базанинг устида уч хил операция
аниқланади:
1.
Ўқиш.
Маълум ном бўйича манзил олиш.
2.
Сўров. Маълум атрибутлар бўйича исм олиш.
3.
Модификация. Маълумотлар базасининг ёзувлари
қўшилади, олиб ташланади, модификацияланади.
Ўқишни иккита турга бўлиш мумкин:
-
Тоза ҳолда ўқиш. Объектларнинг буюрилган
атрибутлари қайтади;
-
Солиштириш. Берилган атрибут билан берилган объект мавжуд ёки йўқлигини
кўрсатувчи мантиқий қиймат қайтади;
-
Ўқишни тўхтатиш. Исмларнинг маълумотлар базаси
кучли тақсимланган, шунинг учун улар устида амаллар кўп вақт
эгаллаши мумкин. Агар бирор сабабга кўра олдин буюрилган ўқиш керак бўлмай қолса, буюртмани бекор
қилиш мумкин.
Модификациялар операцияси 4 та турга бўлинади:
-
маълумотлар базасига объектни қўшиш;
-
маълумотлар базасидан оьъектни олиб ташлаш;
-
Модификацияни ўзи. Бунда нафақат атрибутларнинг
қийматлари ўзгаради, балки янги атрибутлар қўшилади, ахборот
дарахтига объектлар номининг синонимлари қўйилиши мумкин.
Х.500 тарқалишига тўсиқлардан бири - бу бошланғич DAP cтандартининг бир
қатор OSI протоколларига асосланиши керак эди, лекин OSI га эга бўлиш
учун кўпгина ресурслар талаб қилинди ва деярли қўллаб қувватланмади,
лекин OSI нинг кўпгина функционал имкониятлари кейинроқ IPV6 га
киритилди. Х.500 базасидаги каталогни
жорий этиш учун қўйи босқичдаги OSI ни ишлатишда IP манзилларини
қўллаб – қувватловчи RFC 1277 билан мос келувчи TCP/IP қўллаб
– қувватланиши керак.
Х.500 боғлиқсиз бошқарилувчи ва
тақсимланганларга интилувчи глобал хизматларни яратиш мақсадида
яратилган. Интернет базасидаги Х.500 каталогида 1.5 миллионга яқин
элемент мавжуд. Лекин бу интернетдаги тугунлар сони олдида арзимаган сондир.
3. ТЕЛЕМАТИКА ХИЗМАТЛАРИНИ АХБОРОТЛИ МАНБАЛАРГА КИРИШ ҲУҚУҚИ
3.1. Ахборот
манбаларига кириш хизматининг тури, таснифи
Интернет тармоғига кириш бўйича камида тўртта хизмат турини ажратиш мумкин:
-
тармоқлараро
протоколлар (IP) бўйича пакетлар коммутацияси
билан маълумотларни узатиш;
-
электрон почта;
-
ахборот
ресурсларига кириш хизмати (операторнинг web - серверида ахборотга кириш ва ахборотни жойлаштириш
интернет тармоғида янгиликлар гуруҳига кириш имкони);
-
пакетли овозли
алоқа.
Хизматлар номининг кўриниши бошқача бўлиши
мумкин, лекин аслида бугунги кунда булар интернет тармоғига кириш бўйича
асосий хизматлар ва улар фойдаланувчиларнинг хусусиятларига жавоб беришлари
керак. «Тармоқлараро протоколлар (IP) бўйича пакет коммутацияси билан маълумотларни
узатиш» хизматлари каби «Пакетли овозли алоқа» хизматлари учун ҳам
қуйидаги фойдаланувчилик хусусиятлари бўйича норматив кўрсатмалар амалга
оширилиши керак:
-
кириш имконли;
-
узатиш сифати;
-
тайёрлик;
-
хизмат сифати
(оператор билан ишлаганда);
-
хизмат
тўлиқлиги.
«Электрон
почта» ва «Ахборот ресурсларига кириш хизмати» хизматлари учун абонентларга
кўрсатилувчи минимал ва максимал хотира хажми каби характеристикалар муҳимдир.
Ҳар
бир фойдаланувчиларнинг хусусиятларини баҳолаш учун бир қатор сифат
кўрсаткичлари талаб қилинади. Сифат кўрсаткичлари ўлчаш ёки
баҳолашга асосланиши керак. Интернет тармоғига кириш бўйича
хизматлар анъанавий турга тегишли эмас. Шунинг учун тарқалган сифат
кўрсаткичлари қаторига олдин ишлатилмаган характеристикалар,
шунингдек, тажрибалар ўтказишнинг янги усуллари ишлаб чиқилган. У ёки бу
томондан бу хизматларнинг ҳамма фойдаланувчилик хусусиятларига
алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Фойдаланувчиларга
хизмат кўрсатиш пайтида алоқанинг оператор - компаниялари ишлатувчи юқори технологияли
қурилма интернет тармоғига ҳамма кириш имкони турларини олиш
имконини беради. Уланиш усулига
боғлиқ ҳолда уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
-
ажратилган
каналлар бўйича интернет тармоғига уланиш;
-
телефон
тармоғининг коммуникацияланувчи линиялари бўйича интернет тармоғига
уланиш.
Биринчи усул умумий ҳолда сутка
давомида кўрсатилувчи қиммат корпоратив хизмат ҳисобланади ва
доимий уланишлар турига киради. Бу эса, ушбу хизматнинг 100 % имкони борлигини
аниқлаб беради. Буни эса, телефон тармоқларининг коммутацияловчи
линиялари бўйича улаш усулида қўллаб бўлмайди.
Оҳиргиси интернетга кириш
вақтида ўрнатиладиган вақтинчалик уланишлар турига тегишли. Бу анча
арзон ва нисбатан ҳаммага маълум хизмат тури. Шуниси аниқки, бу хизматдан фойдаланиш
имконини абонентни интернет фойдаланувчи бўлиб ҳисобланган
коммутацияловчи телефон тармоғи аниқлайди. Одатда, бу муаммолари ва
камчиликлари, моддий ва маънавий эскирган коммутация ва линия қурилмаси паст ўтказувчанлик
қобилияти билан маълумотларни узатишга мўлжалланмаган. Умумий фойдаланиш
телефон тармоғи (УФТТ) интернет тармоғидан фойдаланувчилар телефон
абонентларига нисбатан УФТТ га ўн баробар юкланишни тушириш ҳолатини
чигаллаштиради. Шунинг учун алоқа компания - операторлари олдида
кўрсатилувчи хизматларнинг сифатли даражасини таъминлаш бўйича катта муаммолар
юзага чиқади.
Шунга қарамасдан, интернет
тармоғига киришни таъминлаш бўйича сифат кўрсаткичини телефон
тармоғининг коммутацияловчи линиялари бўйича улашда УФТТ нинг иш
сифатидан узилган ҳолда аниқлаб бўлмайди.
Интернет
тармоғига кириш бўйича «имконлилик» хизматларининг фойдаланувчилик
хусусиятини қуйидаги кўрсаткичлар билан характерлаш мумкин:
-
маълумотлар узатиш тугунининг чиқиш
каналларининг юкланиш фоизи;
-
алоқа
компания - операторининг интернет тармоғига
кириш сервери чиқишида рад этиш (қайтаришлар) фоизи;
-
интернет
тармоғига кириш провайдерининг модемли пулида (кетма-кетлик) рад этишлар
сони;
-
улашларни
ўрнатишнинг ўртача вақти;
-
хизмат
имконлилиги бўйича абонентлар ҳақи (қисми);
-
имконлилик бали
бўйича баҳолаш ва ҳокозо.
Интернет тармоғига кириш бўйича «узатиш сифати»
хизматлари фойдаланувчилик хусусиятларини баҳолашда илғор
мутахассислар анъанавий кўрсаткичлар билан бир қаторда тезликли
характеристикаларни ишлатишни таклиф қилишмоқда. Масалан, биринчи провайдерларнинг серверларига ахборотларни
узатишнинг ўртача тезлигини баҳолаш. Бу турдаги хизматларга маълумотларни
узатиш сифатини характерловчи кўрсаткичлар ҳам кириши мумкин:
-
Интернет портига
йўналишларда хатолар сабабли пакетлар йўқотилиши эҳтимоллиги;
-
Интернетга кириш
тугунлари чегараларида пакетлар йўқолиши эҳтимоллиги ва ҳакозолар.
Оператор-компаниялар аъзолари ҳар
бир фойдаланувчилик хусусиятларига интернет тармоғига кириш бўйича хизматнинг
сифат кўрсаткичларини номланиш усулларини ва сонини, норматив ва тажриба
турларини аниқлаб беради. Бунда алоқа хизматларини
сертификациялашни ўтказиш бўйича экспертларнинг тажрибалари ва
ҳалқаро тавсияномалар, компаниянинг хусусиятлари, имкониятлари
катта аҳамият касб этади. Сифат кўрсаткичларининг норматив қийматларини
алоқа компания - оператори кўрсатиб беради ёки улар тажрибалар натижаси
бўйича аниқланади.
3.2.
Ахборотли манбаларга кириш хизматининг асосий
қўшимча хизматлари
Ҳозирги
кунда кўпгина алоқа операторлари томонидан жорий этилаётган кенг поласали
Интернет ўзи ҳеч қандай қўшимча қийматга эга эмас,
лекин ўтказиш қобилияти етарли бўлмаган, мавжуд узатиш тизимлари учун
янги хизмат жорий этишини таъминлайди. Унинг энг керакли хизматларидан бири
фойдаланувчига интерактив мультимедиа контентини (яъни ахборот) етказиб беришдир.
Ҳозирда фойдаланилаётган мультимедиа контентини тақсимланиши биринчи ўринда
сунъий йўлдош, кабел ва ерли узатиш тизимлари орқали узатишга асосланади.
Бунда мавжуд тизимлар билан интерактивликни таъминлаш қийин. Оҳирги
фойдаланувчилар сегментида катта тезликда маълумотларни узатиш тармоғини
жорий этилиши билан фойдаланувчига тўғри киришнинг тўртинчи усули пайдо
бўлди, бу кенг полосали IP тармоқлар бўйича киришдир.
Кенг полосали IP тармоқлар деганда фойдаланувчига
кириш бир неча километрлар узоқликда тез ишловчи маълумотлар узатиш
тармоғи бўйича амалга оширилувчи тақсимланувчи тизим тушунилади.
Кенг полосали кириш технологиялари орасида ер юзида оҳирги йилларда DSL
технологияси кенг тарқалган, у Iskratel компаниясининг мультимедиа ечимларида
ҳам ишлатилмоқда. DSL бўйича киришнинг афзаллиги шундан иборатки,
унинг ёрдамида дунёда кенг тарқалган кириш тармоғи мавжуд телефон
тармоғини модернизация қилиш мумкин.
Мультимедиа ахборот тармоғини узатиш учун хизмат
қилувчи кенг полосали IP тармоғининг қулайлиги шундан
иборатки, биринчи навбатда у тармоқланган ва интерактивлигидадир, унинг
ёрдамида эса сотиб олувчига хизматлар янаям бойроқ қилиб етказиб
берилади. Мультимедиа контентидаги қўшимча хизматларига қуйидагилар
киради:
-
Рақамли телевидения (TVIP);
-
Сўров бўйича видео (video on Demand-VoD);
-
Видеоконтентларни ижараси (Video Rental);
-
Cўров бўйича ўйинлар (Games on Demond-GoD);
-
Cўров бўйича илова (Applications on
Demand);
-
Фойдаланувчиларни ҳисобга олган ҳолда
пакетлар адаптацияси (per user Profiles);
-
Олдиндан тўлов (prepaid);
-
Контентни олдиндан кўриш (Try before Pag) ;
-
Реклама мавжудлиги;
-
Масофадан ўқитиш – электрон мактаб.
Янги хизматлардан нафақат фойдаланувчилар фойда кўришади, балки
алоқа операторларига ҳам фойдалидир, чунки янги хизматлар етарлича
рақобатни яратади, натижада эса ўсиш ва ривожланиш бўлади. Оператор учун
асосий қулайликлар:
-
Электралоқа операторининг тармоғини
қуришни тезлаштириш;
-
Тармоқ ҳажмининг ишлатилиш коэффициентини
кўпайтириш, бу эса, инвестицияларни тезроқ сотилишини ва даромад ошишини
таъминлаб беради;
-
Электралоқа операторларини бозордаги
рақобатбардошлигини кабелли телевидения операторларига нисбатан оширишни
таъминлаш;
-
Янги хизмат турлари контент етказиб берувчиларни, улар эса, ўз навбатида янги
фойдаланувчиларни жалб қилишади.
Видеотекс F.300
ХЭАТ томонидан тавсияланган бўлиб, у стандарт муолажаларига кириш ёрдамида
Видеотекс оҳирги қурилмалари абонентларига электралоқа
тармоғи орқали маълумотлар базасидан (МБ) ахборот олиш имконини
берувчи интерактив хизматдир.
Видеотекс қуйидаги характеристикаларга эга: ахборот
ҳарфли-рақамли ёки график формада берилади, ахборот МБ да
сақланади, МБ ва абонентлар ўртасида ахборот узатиш электралоқа тармоқлари
орқали амалга оширилади, визуал ахборот телевизор ёки бошқа визуал
акс эттирувчи қурилма орқали узатилади, МБ га кириш абонент
томонидан назорат қилинади, хизмат кенг доирадаги одамлар учун
фойдаланишга қулай ва фойдаланувчиларга кириш имкони қулай, хизмат
фойдаланувчиларига маълумотлар базасига ахборотни модификациялаш ва шакллантириш
имконини беради, хизмат ахборот етказиб берувчиларга МБ ни яратиш, ишлатиш ва
бошқариш имконини беради.
Видеотекс
фойдаланувчиларига қуйидаги хизматларни
етказади:
-
ахборот қидируви – абонентлар МБ билан
мулоқот орқали ахборот олишади;
-
транзакция – МБ да сақланадиган ахборотларга
абонентларнинг кириши. Бундай хизматларга кириш учун кириш
ҳуқуқини таъминловчи муолажаларни тасдиқлаш ва махсус
функцияларни бажаришини талаб қилади;
-
хабарларни бошқариш – умумимконли МБ га
хабарларни йиғиш йўли билан абонентларни бир бири билан алоқаси. Бу
йиғилган хабарларни абонентлар ўзлари олишлари ёки автоматик етказилиши
мумкин;
-
оҳирги қурилмалар ўртасида хабарлар
алмашиш – диалог режимида абонентлар томонидан хабар олиш ва узатиш. Бу мавжуд
тармоқларни ишлатиш билан оҳирги қурилмалар ўртасида бевосита
хабар алмашиш имконини йўқотмайди;
-
маълумотларни қайта ишлаш – абонентлар
томонидан бош компьютерда ёки дастурни юклаш ёки видеотекснинг бошқа мос
келувчи охирги қурилмаси маълумотларини юклаш йўли билан хотира ҳажмини
қайта ишлаш ёки ишлатиш;
-
бошқа телематика хизматлари билан ўзаро
алоқа абонентларининг бошқа хизматларга ёки бошқа телематика
хизмати хизматларига кириш имкони ва акси.
Хизмат иштирокчиларига қуйидагилар киради:
1.
Абонентлар –
охирги қурилма ёрдамида Видеотекс хизматидан фойдаланувчи шахслар.
2.
Видеотекс
хизматини етказиб берувчилар – Видеотекс хизматларини кўрсатишда абонент олдида маъсулиятли ташкилот.
3.
Ахборот
етказиб берувчиси - Видеотекс хизматини етказиб берувчилар билан келишув бўйича ахборот етказиш ёки
Видеотекс хизмати абонентларига транзакция
хизматини етказишга жавобгар ташкилот. Ахборот етказиб берувчи МБ сақланадиган бош компьютерни ишлатади.
Видеотекс
хизматини ахборот етказиб берувчиларига давлат ва корпоратив ташкилотлар
киради. Ахборот етказиш икки хил усул
билан амалга оширилади. Биринчи усулда етказиб берувчи Видеотекс маркази (ВМ)
маъмуриятига ахборотни магнит ташувчи орқали ёки ўзини терминалида
масофадан етказиб беради. Бу ҳолда ВМ бетларни ва кадрларни шакллантириш
функциясини бажаради. Иккинчи усулда етказиб берувчи бетларни ва кадрларни ўзи шакллантиради,
маъмурият эса, фақат МБ назоратини амалга оширади.
Одатда иккита
усул биргаликда қўлланилади. Бунинг учун ахборот етказиб берувчиларда
алоқа тармоғи бўйича МБ га узатилувчи бетлар ва кадрлар
тайёрланадиган редактор терминаллари ўрнатилади.
4.
Электралоқа тармоғининг етказиб берувчиси
– Видеотекс хизматининг етказиб берувчиси билан келишув бўйича абонентларнинг охирги
қурилмаларини, Видеотекс хизмати ахборотларини ва бош компьютерларини
етказувчи қурилмаларни улаш учун электралоқа хизматларини етказиб
бериш бўйича маъсулиятли ташкилот.
5.
Электралоқа тармоғи - Видеотекс
хизматларининг ахборотларини узатиш учун электралоқа воситалари. Бу
мақсадда кўпинча умумий фойдаланишдаги телефон тармоқлари,
шунингдек, умумий фойдаланишдаги МУ ва айрим ҳолларда ижарадаги каналлар
ишлатилади.
Видеотекс
хизматларининг терминал қурилмалари нафақат абонент
ҳонадонларига, муассасаларга ва корхоналарга балки жамоат жойларига
ҳам ўрнатилиши мумкин. Бу каби терминаллар таксофонлар билан бирга
ишлатилиши мумкин (улар билан бирга қўшилиб кетиши мумкин).
Қабул
қилинган маълумотли хабарлардан ташқари Видеотекс хизмати
қўшимча хизматларни таклиф қилади. Буларга фойда ва ҳисобот
натижаларини ўтказиш тааллуқлидир. Бу ҳолатда абонент терминали
ёрдамида хизмат кўрсатиш марказига бошланғич параметрларини юборади ва жавобан Видеотекс маркази пакетларида
сақланадиган амалий дастурлар ёрдамида бажарилган ҳисоботлар
натижасини олади. Бу хизматнинг кейинги ривожланиши – терминал орқали
абонент дастлабки маълумотларини қайта ишлаши ёки маълумотлар базасидаги
ахборотларга видео ўзгартириш киритиш учун янги дастурлар киритиши мумкин.
Фойдаланувчилар бу дастурлар ёрдамида жойларда ҳисобот юритадилар.
Телеўйинларга қизиқиш катта. Видеотекс хизмати уларнинг
чегараланмаган вариантлар тўпламини олиш имконини беради. Видеотекс
хизматларининг бошқа қўшимча хизматига баъзи категорияли абонентлар
аниқ маълумотларига кириш имкониятини берувчи абонентлар ёпиқ
гуруҳлари, шунингдек умумий ва хусусий маълумотлар банкларини ишлатиш
туфайли ташкил этилиши мумкин бўлган хусусий МБ ли умумий хизматлар доирасидаги
локал таг тизим тузиш ҳисобланади.
Видеотекс
хизматларининг кўзга кўринган ривожланиш йўналиши аудиовидеография – матнли
ахборотни овозли ахборот билан бирга узатишдир. Овозли ва тасвирли
ахборотларнинг бирлашуви бир вақтнинг ўзида тасвирни унга мос келувчи
шарҳ ёки мусиқа билан кўрсатиш имконини беради. Бу жуда
қулай, масалан, чет тилини ўрганаётганда. Бунда бир вақтнинг ўзида
эшитиш билан бирга экранда зарур кўрсатма ёки тушунтириш кўрсатилади.
Юқори
тезликли узатишга эга бўлган (> 1 Мбит/с) кенг полосали IP тармоқлар
интерактив хизматларни етказиб беришнинг самарали механизми бўлиб
бормоқда, чунки у фойдаланувчини хизматлар маркази билан икки томонлама
алоқа билан таъминлайди. Юқори узатиш тезлигига эга бўлишга
қарамай, видеоконтент узатиш
алоҳида эътибор талаб қилади. Рақамли видеоахборот узатишга
керак бўлган битли узатиш тезликлари замонавий кенг йўлакли тармоқлар учун
жуда катта ва 150 дан 270 Мбит/с гача. Шунинг учун мультимедиа контентини етказишда ечилиши керак бўлган
муаммолардан бири фойдаланувчилар тез ва сифатли тасвирлар узатиш имконини
берувчи ахборотларни сиқишнинг самарали усулларини ишлатишдир.
VoD нинг асосий таркиби бўлиб VoD ва nPVR ҳисобланади.
nPVR тармоқли шахсий магнитафон бўлиб, видеоахборотни ёзиш ва
сақлашни амалга оширади, ёзилувчи хоҳлаган пайтида очиб кўриши
мумкин. Ҳар бир ёзилувчи ўзининг видео-маълумотларини чекланган
сақлаш ҳажмига эга бўлган персонал тармоқли видеомагнитофонига
эга бўлиши мумкин. nPVR га сўров келиб тушгандан сунг VoD нинг бошқарув
ва мониторинг хизмати мавжуд видео ва аудиоахборот манбаларидан ахборот ёзишни
амалга оширади.
VoD хизмати контент ёзилувчиларнинг сўровига VoD
серверларида контентлар манбаси бўлиб ҳақиқий вақтдаги
видеомаълумотларнинг локал манбаларидан ёзилган ахборот каби рақамланган
видео ва аудиомаҳсулот бўлиши мумкин, масалан, DVD фильмлар,
рақамланган видеокассета ёзувлари ва бошқалар.
VoD сервери катта
диск майдони бир неча тармоқ интерфейслари ва ёзувларига узатиш учун
маҳсус дастурий таъминотга эга сервер. Серверлар кластерларга бирикади,
бу эса, ёзувчилар сони ва контенти архиви ҳажми бўйича масштаблашни
амалга оширишга йўл қўяди.
3.3.
Ахборотли манбаларга кириш хизматининг
қурилиш
асослари
Видеотекснинг тузилиш
схемаси 3.1- расмда келтирилган. У
қуйидаги асосий компонентлардан ташкил топган: маълумотлар банки (бош
компьютер), хизматни бошқариш маркази (хизмат маркази), электралоқа
тармоғи, абонент терминали (фойдаланувчи терминали);
Маълумотлар банки
деб битта ёки бир нечталаб МБ сақланадиган ёки Видеотекснинг бир ёки бир
нечта хизматларини келтирадиган компьютерга айтилади. Хизматда шунингдек
ташқи бош компьютерлар, яъни Видеотекс хизматини етказиб берувчиси
бошқармайдиган компьютерлар ҳам ишлатилиши мумкин. Видеотекснинг хизмат маркази – бу хизматга
қонуний кириш учун хизмат кўрсатувчи ишлатувчи компьютерни ўзида акс
эттиради. Хизмат марказларининг бошқа функциялари бўлиб керакли МБ ни
танлашда абонентларга ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.
Видеотекснинг оҳирги қурилмаси 3 хил кўринишда
бўлиши мумкин: махсуслаштирилган, ШЭҲМ базасида ёки маиший телевизор
базасида маиший ЭҲМ.
Биринчи кўринишга оддийлаштирилган клавиатура, модем ва
видеотекс алгоритмларини тузувчи дастурий таъминот киради.
Иккинчи кўриниш стандарт ШЭҲМ ва модемлардан ташкил
топган.
Учинчи кўриниш маиший телевизор, модем ва видеотекс
алгоритмини яратувчи аппарат – дастурли қурилма – контроллерини ўзида
бирлаштиради.
Хизмат
марказининг таркибига қуйидаги асосий компонентлар киради: маълумотлар
банки чегарасидаги маълумотлар базаси, бошқарув хизмати,
электралоқа тармоғи билан маълумотлар базасини мослаштириш воситалари, хизматнинг фойдаланувчилари
ва етказиб берувчилари билан ҳисоб – китоб ва тўловларни киритиш
воситалари, муҳаррирларнинг, администраторларнинг терминаллари.
Маълумотлар банки
– МБ тўпламини, фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун ахборотларни
сақлаш, қидириш ва узатиш учун мўлжалланган дастурий ва техник
воситаларни таъминлаш ва мутахассислар жамоасини автоматлаштирилган одам –
машина тизими. Маълумотлар базаси деб маълумотларни тўплаш ва ишлатиш учун
ҳисоблаш техникаси воситалари билан яратилувчи ахборотларни
сақлагичга айтилади.
Банк таркибига
қуйидагилар киради: маълумотлар базаси, маълумотлар банки
фойдаланувчиларининг амалий дастурлари, маълумотлар базасини бошқариш
тизими (МББТ), яъни МБ га ахборотлар юкланишини таъминловчи, базани қайта
ташкиллаштириш ва юритиш, маълумотлар базаси фойдаланувчилари дастур ишини таъминлаш учун ахборотларни
қидириш ва қайта ўзгартириш дастурий воситалари комплекси.
Видеотекс
хизмат бошқа МБ га
электралоқа тармоғи орқали
маркази
Ахборот Ахборот
етказиб
етказиб
берувчилар
берувчилар
Антенна
Гуруҳлар абонентлар хизматлар
видео
киришга
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
# |
0 |
* |
УҚ-1
Контроллер
3.1-расм. Видеотекс хизмати-
фойдаланувчи терминали
нинг
структура тузилиши
Видеотекс маркази
(ВМ) терминаллари таркибига кирувчи муҳаррир ва администраторлар оммавий
терминалларидан фарқли оддий ва арзон бўлиш ўрнига мураккаб ва
қиммат бўлиши мумкин. Уларга асосий талаб фойдаланувчига қулайлик
ва терминал билан узоқ ишлаш имконияти ҳисобланади.
Муҳаррирлик
терминали (МТ) Видеотекс хизмати ахборотларини бетлар ва кадрлар кўринишида
тасвирлаш учун, шунингдек, мавжуд Видеотекс хизматларини тўғрилаш учун
мўлжалланган. Кадр деб, абонент томонидан оҳирги қурилмадан битта
операция ёрдамида қидириб топувчи ахборотга айтилади. Бет – бу
ташкиллаштирилган битта ёки бир нечта кадрлар йиғиндиси.
Муҳаррирлик
терминали қуйидаги имкониятларни таъминлаб беради:
-
дисплейда янги кадрларни шаклланиш жараёнини кўрсатиш
билан шакллантириш ва маълумотлар базасига шакллантирилган кадрларни киритиш;
-
марказ персонали
томонидан уларни маълумотлар базасига кейинги
киритиш учун шакллантирилган
кадрларни ташувчига ёзиш;
-
ВМ дан бетларни ва кадрларни чақириш, уларни
дисплейда акслантириш, чақирилган кадрларни таҳрирлаш жараёнини
дисплейда кўрсатиш билан таҳрирлаш ва таҳрирланган ҳолда
маълумотлар базасига узатиш.
Таҳрирлаш
жараёнида турган кадрлар ва бетлар ВМ дан таҳрирлаш пайтида олинмайди ва
фойдаланувчи терминалларига ўзларининг сўровлари бўйича кириш имкониятига эга.
Таҳрирлаш жараёни тугагандан сўнг таҳрирланган кадрлар ВМ га
муҳаррир кўрсатмаси бўйича киритилади ва олдинги таҳрирланган
кадрга алмаштирилади. ВМ ва МТ ларнинг ўзаро алоқаси мантиқий,
коммутацияланувчи телефон тармоғини ишлатишда жисмоний узиш билан
тугайди.
Актуаллик
саҳифалар эски нусҳалари (агар улар мавжуд бўлса) ўчирилиш ва янги
нусҳаларнинг фаол ҳолатда ўтказилиши натижасида таъминланади. Бу ҳолатда
нусҳалар саҳифаларнинг 1 – кадрига ёзилади (физик холатда), прототипнинг
қолган саҳифаларининг кадрлари эса йўқолиб кетади.
Руҳсатсиз
тизимга киришга қарши ҳимоя
ахборотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган
фойдаланувчиларга ахборотлар киритишни, ахборотларни тўғрилаш,
таҳрирлашни таъқиқлаш, тахрир қилинган саҳифаларни
актуаллаштириш учун руҳсатни фақат бу
ҳуқуққа эга
администратор (бошқарувчи, маъмур) га бериш, маҳфий
ахборотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган янги
фойдаланувчиларни, редакторларни, администраторларни, етказиб берувчиларни
фақат бош администратор ёрдамида тармоққа киритилиши
таъминланади.
3.2 - расмда кенг
полосали тармоқлар бўйича видеоахборотларни узатишнинг мантиқий
тизими кўрсатилган. У транспорт ва сервис хизматларига бўлинган 5 та асосий
қисмдан иборат. Бунда иккита қисмни мос ҳолда шундай
боғлаш керакки, унда алоқа оператори сота олиши, фойдаланувчи эса,
ундан фойдалана олиши керак.
Контентнинг
сақланиши TV
3.2-расм. Кенг полосали тармоқда видеоахборотларни
узатиш тизими
Бозорда
аниқ бир комплекс ечим сегментига маҳсуслаштирилган кўпгина
хилма-хил ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлиб, бу ерда оҳирги ечимлар
очиқлиги намоён қилинган Iskratel алоҳида ишлаб
чиқарувчиларни битта ягона ва самарали бутунликка бирлаштирувчи тизимли
интегратор ролини бажаради (3.3 – расм).
Кенг полосали
тармоқлар бўйича мультимедиа контентини ўтказиш жараёнида бир-бирини
қўшимча тўлдирувчи тизимга бириктирилган бир нечта “актёрлар” киритилган.
Уларнинг роллари қуйидагича тақсимланган:
-
Контент эгалари (Content Owners). Булар контент тайёрловчи ишлаб чиқариш фирмалари.
Улар контентларнинг ҳақиқий эгалари ҳисобланади.
-
Контентга ҳуқуқи бор эгалари
(Сontent aggregators). Одатда, контент эгалари ўзларининг контентларини харидорларга
тарқатиш ва сотиш учун нашриётлар билан боғланишади. Шундай
қилиб, ҳуқуқли эгалар ҳар хил эгаларнинг
контентларини бирлаштиришади ва ўзларининг каналлари бўйича уларни
тарқатишади.
-
Хизмат етказиб берувчилар (Service Provider). Хизмат етказиб
берувчи контентнинг ҳуқуқли эгаларига ёки бевосита эгаларига
ўзларининг охирги фойдаланувчиларга мультимедиа ахборотларини етказиб бериш
тизимини таклиф қилади. Хизмат
етказиб берувчида мос хизматни таъминлаш учун ҳамма аппаратли ва дастурий
таъминот мавжуд.
-
Тармоқ / кириш етказиб берувчиси (Network/Access
Provider). Тармоқ етказиб берувчиси хизмат етказиб берувчи билан бирга
ишлайди ва унга ўзининг тармоғи бўйича ўз хизматларини узатиш имкониятини
беради.
-
Фойдаланувчилар
(абонентлар). Фойдаланувчилар занжирнинг оҳирида туришади. Улар хизмат етказиб берувчилар томонидан
берилган контентлардан фойдаланишади.
3.3- расм.
Iskratel компаниясида мультимедиа контентини бошқариш
тармоғи
Iskratel
компаниясининг мультимедиа контентини бошқариш бўйича ва етказиб бериш
бўйича ечими юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммасига бизнес
моделлари ва даромад ошиши учун етарлича рақобатбардошликни беради.
-
контент етказиб берувчилар;
-
сўров бўйича видео;
-
рақамли ТВ;
-
сўров бўйича ўйинлар;
-
“тез” Интернет;
-
хизмат етказиб берувчи;
-
контент етказиб
берувчилар сервери;
-
“тирик” каналларни кодлаш сервери;
-
сунъий йўлдошли антенна;
-
ТВ антенна;
-
контентлар;
-
маҳаллий хизмат кўрсатувчи;
-
контентни оқимли узатиш сервери;
-
бош бошқарув сервери;
-
пакетли тармоқ;
-
кенг полосали кириш тугуни;
-
аналогли;
-
пакетли коммутация;
-
каналларни телевизион ўзгартиргичлар.
Кенг полосали
линиялар бўйича видеосигналларни узатишни таъминловчи калитли технология бўлиб, ахборотни
сиқиш технологияси ҳисобланади. Бу соҳада бир нечта
стандартлар қабул қилинган бўлиб, уларга ишлаб чиқарувчилар
кўп ёки кам даражада боғланиб туришади.
Ўзларининг
қарорларида Iskratel компанияси биринчи даражали сиқиш
стандарти сифатида адапцияланган
Microsoft Windows Media 9 (Windows Media technologies 9 – WMT 9), кодекини
таклиф қилади. WM9 ни ишлатиб 2
Мбит/с тезлик билан узатишнинг DVD сифатига эришиш
мумкин. Бошқа томондан MPEG-2 ни ишлатиб, DVD сифати 4-5 Мбит/с тезликли узатишга эришилади.
Кенг полосали
тармоқ бўйича “тирик” каналларни тақсимлаш учун ҳар хил
манбалардан олинадиган сигналларни (SAT, кабель, камера) тармоқ бўйича
оқимли узатишга қулай шаклга ҳақиқий вақт
масштабида мультимедиа контентини 200 мартагача сиқиш керак. Буни охирги
пайтларда бозорларда сотиб олиш мумкин бўлиб қолган юқори ишлаб
чиқарувчи қурилмаси керак бўлади.
Адабиётлар
1. Шварцман В.О Телематика. – Радио и связь,
1993. – 224с.
2. Емельянов
Г.Н., Шварцман В.О. Передача дискретной информации. – М.: Связь, 1982, -
384с.
3. Копничев Л.Н., Лещук И.А. Документальная электросвязь
/ Пoд ред. В.О.
Шварцмана. – М.: Связь,1977. – 184с.
4. Мартин Дж.
Видеотекс и информационные обслуживание общества: Пер. с англ. Под ред. И.Н Красносельского. – М.: Радио и связь, 1987. – 184с.
5. Осипов В.Г., Шварцман
В.О. Электронная почта на основе службы «Телетекст» // Электросвязь. – 1989, №3. – с 10-14.
6. Шварцман В.О.
Электронная почта. – М.: Радио и связь,
1986. – 84 с.
7. Шварцман В.О., Емельянов Г.А. Теория передачи
дискретной информации. – М.:
Связь,1979. – 424 с.
“Ҳужжатли электр алоқа тизимлари
ва тармоқлари” курси бўйича
ўтказиладиган амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма.
Мавзу: “Х – 500 асосида маълумот –
ахборот хизматини
ўрганиш”, “Телекоммуникация
” мутахассислиги
учун ТАТУнинг Илмий – услубий
кенгашида муҳокама қилинди
ва
нашрга тавсия этилди. «__»
_____ 2007 й. № Баённома
Тузувчилар: Джураев Р.Х.
Джаббаров Ш.Ю.
Умирзоқов Б.М.
Масъул
муҳарир:
Камолов Ю.К.
Таҳририй
– муҳарририят комиссияси
Таҳрирчи: Шаврикова Р.У