Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

УМАРОВА ДИЛДОРА БАХТИЯРОВНА

 

 

 

Жаҳон адабиёти тарихи

фанидан

 

 

 

 

Ўқув қўлланма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ – 2014

 

1 – мавзу КИРИШ. ЮНОН АДАБИЁТИ

 

РЕЖА:

1. Антик маданият ва адабиётнинг тарихий ахамияти

2. Миф ва афсоналарнинг пайдо булиши

3. Кадимги юнонларнинг диний тасаввурлари

Антик адабиёт. Энг кадимий адабий ёдгорликлар. Мифология. Юнон адабиёти. Фольклор. Дидактик эпос. Лирика. Трагедия. Комедия. Наср. Эллинизм даври адабиёти. Лирика. Достонлар. Наср. Роман. Буколикалар. Идиллиялар. "Янги" комедия. Рим адабиёти. Лирика. Наср. Драма. Комедия. Август асри адабиёти. Рим адабиётининг "олтин даври". Буколикалар. Георгикалар. Касидалар. Номалар. Достонлар.

1. Антик жамият - инсоният ривожланишининг алохида боскичи сифатида. Антик жамиятнинг ривожланиш боскичлари. Антик адабиёт ва маданиятнинг истиклол даври учун тарихий ахамияти.

Антик дунё билан, хусусан Миср, Бобил, Юнонистон каби минтакалар билан Марказий Осиёнинг маданий алокалари. Ипак юлининг куп кисми мамлакатимиздан ўтиши ҳунармандчилик, савдо-сотиқнинг эрта ва кенг ривожланишига олиб келди.

Антик дунёнинг жаҳон маданиятига таъсири, уни ўрганиш манбалари. Адабиёт ва ёдгорликларнинг сақланиши, таржима ва қўлланмалар.

Қадимда юнон қабилаларининг вужудга келиши. Юнон фольклори: меҳнат ва маросим қўшиқлари, деҳқончилик қўшиқлари, тўй ва зиёфатларда айтиладиган қўшиқлар, эртаклар, мақол ва маталлар, топишмоқлардан иборатлиги юнон халқининг анчагина бой ва ранг-баранг оғзаки адабиёти бўлганидан далолатдир.

Юнон мифологияси минг йиллик тарихга эга.

Халқ оғзаки ижодининг маҳсули бўлмиш миф ва афсоналар кишиларнинг заиф томонларинигина эмас, балки уларнинг куч-қудрати ва орзу-армонларини ҳам фантазия асосида тасвирлайди, мужассамлаштиради, у адабиёт ва санъатнинг равнақ топишига замин тайёрлайди.

Миф ва афсоналар учун яхшилик билан ёмонлик, нур билан зулмат ўртасидаги кураш характерлидир. Кишилар яхшилик, бахт-саодат, қуёш нури ва иссиқликни ёмонлик, бахтсизлик, зулмат ва даҳшатли совуққа қарама-қарши қўйиб, бахт ўлкаси, бахтсизлик ўлкаси деган мифларни яратганлар. Табиатда улуғ ва фойдали кучлар - қуёш ва сув абадий бўлган ўлка ҳамда офат келтирувчи кучлар - зулмат ва кулфат абадий бўлган ўлка бор деб ҳисоблаганлар. Кўпчилик мифологик образлар мана шу икки ўлка ва улар ўртасидаги кураш фонида гавдаланади.

Барча халқларнинг тарихида бўлгани каби юнон адабиёти ҳам, муқаррар, мифлар заминида юзага келган. Коллектив ижод натижасида майдонга келган мифлар ва афсоналар кишиларнинг табиат ҳақидаги тушунчаларини ифода этган. "Коинотнинг чақмоқ, момақалдироқ, зилзала, бўрон, тўфон, ёнғин, ой ва қуёш тутилиши каби ҳодисалари қуршовида яшаган ибтидоий одам, бу ҳодисалар сабабини англамасдан, табиатдаги бу ўзгаришларга илоҳий маъно берган. Бугун борлиқни инс-жинслар, дев-парилар ва бошқа турли-туман маҳлуқлар макони тарзида тасаввур этган, улар ҳақида диний афсоналар яратган.

"Ўзбек тилининг изоҳли луғати"да бу сўзлар қуйидагича изоҳланган:

МИФ - Худолар, афсонавий қаҳрамонлар, дунёнинг яратилиши ва ер юзида ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақидаги қадимий халқ ривоятлари, афсона.

МИФОЛОГИЯ

1. Мифлар ҳақидаги фан.

2. Бирор халқнинг мифлари, афсоналари мажмуи

("Ўзбек тилининг изоҳли луғати", И том, Москва, 1981, 468-бет).

Биз бу таърифни бутунлай рад этмаган ҳолда, унга бир оз ўзгартириш киритиш тарафдоримиз. Аждодларимизнинг дунё тузилиши тўғрисидаги тушунчалари, табиат ва кишилик жамиятида содир бўлаётган барча ҳодисаларни тушунтиришга интилишлари мифларда ўз аксини топган. Шу боис ҳам, мифлардаги худолар, маъбуд ва маъбудалар образларига аждодларимиз томонидан яратилган илк бадиий образлар сифатида қарашимиз керак деб ҳисоблаймиз. Улар бу образлар орқали адолат, ҳақиқат ва эзгулик каби фазилатларни улуғлаганлар. Кейинчалик худолар образи жамиятдаги воқелик билан уйғунлаштирилган, унга яқинлаштирилган. Бу эса худолар, маъбуд ва маъбудалар образларининг хаёлий эмаслигини маълум даражада тасдиқлайди. Яъни мифлар шунчаки хаёл маҳсули, кишиларнинг табиат ҳодисалари олдидаги ўз ожизлигини тан олиш эмас, балки инсоний фазилатлар улуғланган, кишиларнинг орзулари ифодаланган, кишиларни ҳаётни севишга, ҳар қандай ишда ғолиб чиқишга йўлловчи ва инсоннинг куч-қудратини улуғловчи илк асарлардир.

Юнон мифлари ҳали юнонлар хат-саводни билмаган вақтларидаёқ яратила бошланган, асрлар давомида секин-аста тартибга келган, оғиздан-оғизга, наслданнаслга ўтган ва ҳеч қачон алоҳида бир китоб шаклида ёзилмаган. Мифларни биз қадимги юнон адибларидан Гесиод ва Хомерларнинг, юнон драматурглари Эсхил, Софокл, Эврипид ҳамда анча кейинроқ яшаган ёзувчиларнинг асарларида кўрамиз. Шунинг учун ҳам юнон мифларини ҳар хил манбалардан тўплаб, бир тизимга йиғишга тўғри келган.

Мифларда ҳикоя қилинишича, ерда даставвал даҳшатли маҳлуқлар: ДЕВлар, оёқлари ўрнида баҳайбат илонлар биланглаб турган ГИГАНТлар, катталиги тоғдай ЮЗ-ҚЎЛЛИКлар, пешонаси ўртасида биттагина чақчайган кўзи бор ваҳший КИКЛОП (СИКЛОП)лар, Ер ва осмоннинг даҳшатли болалари – қудратли ТИТАНлар яшаган. Юнонлар ГИГАНТлар ва ТИТАНлар образида табиатнинг ёвуз кучларини гавдалантирганлар. Мифларнинг ҳикоя қилишича, оқибат натижада табиатнинг бу ёвуз кучлари дунёда тартиб ўрнатган ва унга ҳукмронлик қилган Чақмоқ, Чақар ва Булут қувлар осмон иоҳи ЗЕВС томонидан жиловланган ва бўйсундирилган. ТИТАНлар ўрнига ЗЕВС салтанати бунёдга келган.

Юнонлар худоларни одам шаклида тасаввур қилганлар, уларнинг бир-бирлари билан муносабати ҳам кишилар ўртасидаги муносабатга ўхшаган. Юнон худолари ўзаро жанжаллашган, ярашган, одамлар ҳаётига доимо аралашиб турган, урушларда иштирок этган. Ҳар бир худонинг ўзига яраша иши бўлган, оламда маълум "хўжалик"ни "бошқарган". Юнонлар ўз худоларига одамлар сингари табиат (характер) ва хулқ-атвор берганлар, худолар оддий одамлардан фақат ўлмаслиги билангина фарқ қилган.

Ҳар бир юнон қабиласининг ўз йўлбошчиси, ҳарбий бошлиғи, судяси ва хўжайини бўлгани каби, юнонлар ЗЕВСни худоларнинг бошлиғи деб ҳисоблаганлар.

Юнонларнинг эътиқодича, ЗЕВСнинг оиласи – ака-укалари, хотини ва болалари у билан биргаликда дунёга ҳукмронлик қилган. ЗЕВСнинг хотини ГЕРА оила, никоҳ, уйрўзғор ҳимоячиси ҳисобланган. ЗЕВСнинг акаси ПОСЕЙДОН денгизлар устидан ҳукмронлик қилган, укаси АИД (ГАДЕС) эса ер ости ўликлар дунёсини бошқарган. ЗЕВСнинг синглиси ДЕМЕТРА деҳқончилик маъбудаси бўлиб, ҳосилни бошқариб турган. ЗЕВСнинг бош хотини ГЕРАдан ва бошқа маъбудалардан кўрган бир қанча фарзандлари иккинчи даражали маъбудалар қаторига кирган.

ГЕРАдан туғилган биринчи ўғли ГЕФЕСТ - оташ маъбуди, темирчилик ҳомийси;

иккинчи ўғли АРЕС - қонли урушлар маъбуди; зулмат маъбудаси ЛАТОНдан туғилган ўғли АПОЛЛОН - ёруғлик, санъат, шеърият ва мусиқа маъбуди, улуғ қоҳин ҳамда буюк чавандоз; унинг синглиси АРТЕМИДА - қамар маъбудаси, ўрмонлар ва уларда яшовчи жониворлар маликаси, чарчашни билмайдиган ЗЕВСнинг миясидан бунёдга келган АФИНА ПАЛЛАДА - донолик маъбудаси, ҳунар ва билим, шаҳарлар ҳомийси; Олимп султонининг зебо қизи АФРОДИТА ва унинг ўғли ЭРОТ – севги ва гўзаллик маъбудалари; паризод МАЙЯдан туғилган ўғли ГЕРМЕС – маъбудалар жарчиси, мурдалар руҳини охиратга кузатиб борувчи, сайёҳ ва савдогарлар ҳомийси, бадантарбия ишларининг раҳнамоси.

Мифларнинг ҳикоя қилишича, бу худолар одамлар кўзидан доимий булутлар билан тўсилган ОЛИМП тоғида истиқомат қилганлар, "худолар овқати" - оби-ҳаёт ва амброзия еб кун кечирганлар. Барча ишлар ЗЕВС ҳузуридаги базмларда ҳал қилинган. Ердаги одамлар ўз касбларига кўра, худолардан бирига сажда қилганлар, уларга атаб эҳромлар қурганлар, хайр-эҳсон келтириб, қурбонлик қилганлар.

Мифларда кўрсатилишича, бу асосий худолардан ташқари бутун ер юзи табиат кучларини гавдалантирган маъбуд ва маъбудалар билан тўла бўлган. Дарё ва сойларда нимфа НАЯДлар, денгизда НЕРЕИДлар, ўрмонда эчки оёқли, бошида шохи бор - ДРИАДлар ва САТИРАлар яшаганлар; тоғларда нимфа ЭХО яшаган.

Осмонда ГЕЛИОС – қуёш ҳукмронлик қилган, у нафасидан ўт чақновчи отлар қўшилган олтин аравасида ҳар куни дунёни айланиб чиққан; қип-қизил ЭОС – шафақ дунёга унинг чиқишидан дарак берган; тунлари осмонда СЕЛЕНА – ой ҳасрат чеккан. Шамоллар ҳам ҳар хил маъбудалар билан ифодаланган: даҳшатли шимолий шамол БОРЕЙ бўлса, илиқ ва майин шамол ЗЕФИР бўлган. Кишилар ҳаётини учта тақдир маъбудаси – МОЙРАлар идора этган, улар киши ҳаётининг ипини туғилганидан то ўлгунча йигириб турганлар ва истаган пайтларида узиб юборишга қодир бўлганлар.

ЗЕВС - худолар худоси, Олимп тоғида жойлашган сарой тахтида ўтириб, ўз қўли остидаги салтанат - коинотни бошқаради. Шу жиҳатдан уни ўзбек мифологиясидаги эзгулик худоси АХУРА МАЗДА (ХУРМУЗ)га ўхшатиш мумкин. Лекин унинг

АХУРА МАЗДАдан фарқли томони шундаки, ЗЕВСнинг табиатида кескинлик ва қаттиққўллик ҳам учрайди. Буни қуйидаги мисолларда аниқ кўриш мумкин:

1. Эсхилнинг "Занжирбанд Прометей" трагедиясига асос бўлиб хизмат қилган,

Юнонистонда кенг тарқалган ПРОМЕТЕЙ ҳақидаги афсонада айтилишича, ПРОМЕТЕЙ қадимги маъбудалар наслига мансуб ТИТАНлардан бўлган; ЗЕВС ўз отаси КРОНОСни ОЛИМП тахтидан ағдариб, унинг ўрнига ўзи мавжудод ҳукмрони – бош маъбуд бўлиб олганида, ТИТАНлар унга қарши бош кўтаришади, ОЛИМП тоғида кўтарилган даҳшатли жангда ТИТАНлардан ёлғиз ПРОМЕТЕЙгина ЗЕВС томонида туриб, шерикларига қарши курашади. ЗЕВС ўз душманларини тор-мор этиб кўнгли тинчигач, одамзодни маҳв этиб, янги бир насл яратмоқчи бўлади. ҳукмроннинг ноҳақ ниятларидан қаттиқ нафратланган ПРОМЕТЕЙ ОЛИМП меҳробидаги муқаддас ўтдан учқун ўғирлаб, одамзотга келтириб беради ва шу жасорати билан уларни ҳалокатдан сақлаб қолади. Бироқ ПРОМЕТЕЙнинг одам болаларига қилган бу яхшилиги бош худони ғазаблантириб, улуғ ТИТАН бошига кўп кулфатлар солади. ЗЕВС уни қояга занжирбанд этиб, парчинлаб қўйишга ҳукм чиқаради.

2. Кекчи рафиқаси ГЕРАнинг баъзи қилиқларидан безор бўлган ЗЕВС уни ер билан осмон ўртасига осиб қўйиб, чақмоқлари билан уч кеча-ю, уч кундуз савалайди. Онасининг ёнига тушган ГЕФЕСТни ОЛИМП тоғидан шундай итариб юборадики, бечора оташ маъбуди бир умрга оқсоқ бўлиб қолади.

Маъбудаларни одам қиёфасида тасаввур этиш, ўз навбатида мифологияни ҳақиқий ҳаётга яқинлаштирди ва унинг образларига чинакам ҳаётийлик бағишлади.

Юнон мифологиясининг бемисл бойлиги, образларининг нафислиги бутун инсоният тарихи давомида китобхоннинг диққатини ўзига жалб этиб келди, юнон адабиёти ва санъатига эса беҳад-беҳисоб порлоқ мавзулар ҳадя қилди.

Юнонлар худолар тўғрисидаги мифлардан ташқари қаҳрамонлар тўғрисида ҳам мифлар яратганлар. қадимги Юнонистон бир бутун давлат бўлган эмас, улар бир-бири билан тез-тез урушиб турадиган, баъзи-баъзида бирлашиб, умумий душманга қарши курашган майда шаҳар-давлатлардан ташкил топган. ҳар бир шаҳарнинг, ҳар бир вилоятнинг ўз қаҳрамони бўлган. Масалан Афина қаҳрамони она-ватанини истильочилардан ҳимоя қилган ва баҳайбат МИНОТАВР буқасини яккама-якка олишиб енгган ТЕЗЕЙ исмли йигит бўлган. МИНОТАВР буқаси емиш учун Афина ўғил-қизларидан олиб турар экан. Фракия қаҳрамони машҳур қўшиқчи ОРФЕЙ бўлган. Агривянларнинг қаҳрамони бир қарашда одамни тошга айлантириб қўювчи МЕДУЗАни ўлдирган ПЕРСЕЙ бўлган.

Кейинчалик Юнон қабилалари секин-аста бирлашиб, юнонлар ўзларини ягона халқ эллинлар деб билганидан сўнг ГЕРАКЛни бутун Юнонистоннинг қаҳрамони деб эътироф этишган. Турли Юнон шаҳарлари ва Мифлар яратилган. Геракл – халқ қарамони.

Геракл қаҳрамонликлари туркий халқлар яратган "Гершасп", "Эликбек" каби мифлардан кўра кўпроқ қаҳрамонлик эпослари ҳисобланган "Тўмарис" ва "Широқ" афсоналарига ўхшаб кетади. Бизга маълумки, Тўмарис ҳам, Широқ ҳам халқ қаҳрамони образлари бўлиб, улар тахминан эрамиздан аввалги VIV асрларда яшаб ўтган тарихий шахслардир. Гераклни эса биздан бир неча ўн асрлик олис масофа ажратиб туради.

Халқимизда: "ҳар қандай афсона ва ривоят замирида оз бўлсада, ҳақиқат мавжуддир", - деган ибора бор. Эҳтимол, юнон халқи яратган "Геракл" афсонаси замиридаги ҳақиқат тарихда юнон мамлакатида Геракл исмли халқ қаҳрамони яшаб ўтганлигидир

 

2 мавзу КАДИМГИ АДАБИЙ ЁДГОРЛИКЛАР

Режа:

1. Хомернинг "Иллиада" ва "Одиссея" достонлари

2. Достонда кахрамонлар тимсоли

3. Эрамиздан аввалги V-IV асрлардаги юнон адабиёти

Қадимги адабий ёдгорликлар сифатида ХОМЕРнинг "Илиада" ва "Одиссея" достонларини кўрсатиш мумкин. Ҳар икки достоннинг мавзуси Троя афсоналаридан, яъни юнонлар билан трояликлар ўртасида бўлиб ўтган уруш ривоятларидан олинган.

Хомер достонларида акс эттирилган жамият тараққиётининг босқичлари.

"Илиада" достони 15700 мисрадан иборат бўлиб, 24 бобга бўлинган. Асарнинг бош мавзуси - Ахилл ғазабини куйлаш. Ахилл - юнонлар баҳодири. Унинг баҳодирлиги дўсти Патрокл учун трояликларга қарши жангга кириб, троя баҳодири Гекторга қарши курашида кўринади. "Илиада" - "Жангнома" бўлса, "Одиссея" - "Саёҳатнома"дир. "Одиссея" достонида Троя урушининг бош қақрамонларидан бири, Итакия шоҳи Одиссейнинг саргузаштлари ҳикоя қилинади.

"Илиада" ва "Одиссея" достонлари халқ оғзаки адабиёти асосида яратилган қақрамонноманинг классик намунаси сифатида. Достонларнинг сюжет қурилиши, бадиий даражаси. Достонларнинг яратилиш усули - реалистик усул.

"Илиада" ва "Одиссея" қаҳрамонлари - ҳарбий демократия ва уруғчилик жамоасининг инқирозга юз тута бошлаган давридаги юнон қабилаларининг орзуларини ифодаловчи асарлардир.

Достонларда худолар ва одам қаҳрамонлар образи; уларнинг инсонийлиги, ҳаётийлиги, характерларининг индивидуаллиги.

Хомер достонларининг услуби, бадиий воситалардан фойдаланиши. "Илиада"нинг қодир Мирмуҳамедов томонидан қилинган ўзбекча таржимаси.

Маълумки, тарихий ўтмишдаги муҳим воқеалар тўғрисида қаҳрамонлик достонлари ҳамма халқларда, жумладан, ўзбек халқида ҳам бор. Хомер достонлари билан Ўрта Осиё халқларининг мардлик, баҳодирлик достонларидан бири - "Алпомиш" ўртасидаги яқинлик.

Бу ўринда ўхшашликлар кўп. Хомер масаласи.

Хомер ҳар қандай севимли шоирдек, аввало ҳар бир китобхоннинг шахсий эмоционал туйғуларига мурожаат қилади. Унинг қарашларида абадий ва азалий муаммоларгина эмас, кейинги барча замонларга тегишли даъватлар ҳам сезилади.

Бизнингча, ҳар бир ҳозирги китобхон ҳам бу қадимий эпосларда давримизнинг энг долзарб муаммоси - уруш ва тинчлик ҳақида ўзини ҳаяжонлантирувчи мулоҳаза ва ҳис-туйғуларни топади. Европа халқлари адабиётларининг энг яхши намуналари эзгулик ва инсонпарварлик ғоялари билан суғорилар экан, бунда қадим юнон эпосларининг таъсири йўқ деб бўлмайди. Жумладан, Хомер ҳатто ўзининг энг севимли қаҳрамони Ахиллнинг ҳам интиқом изтиробида эс-ҳушини йўқотиб ваҳшиёна қон тўкишини кечирмайди. У меҳмондўст қўшнисига хиёнат қилиб уруш бошланишига сабаб бўлган трояликларга ҳам инсоний бир шафқат тилайди, Ўз шаҳарларини, болаларини, ҳаётларини ҳимоя қилишга мажбур бўлган, ўз шаҳзодаси Париснинг касрига қолган трояликларга хайрихоҳлик билдиради. Бироқ оддий кишиларга бўлган бу хайрихоҳлик ҳеч бир жойда ёвузликни оқлаш, хиёнатни хаспўшлаш тусини олмайди. Ахлоқий позициянинг бундай мустаҳкамлиги, ҳаётбахшлиги, эзгулик ва ҳалолликка, жаҳоний уйғунлик ва мангу гўзалликка интилиш – бу достонларнинг умрбоқийлигини таъмин этган.

Назаримизда, достонларнинг барча халқлар, барча замонлар учун барҳаётлиги сабабларидан яна бири – шеърият даҳосининг қалам ва калом қудратидир.

Юнон адабиётидаги дидактик эпоснинг энг биринчи намунаси Гесиоднинг "Меҳнат ва кунлар" поэмасидир. Асар инсон меҳнатининг улуғлиги, адолатнинг барқарорлиги ва меҳнат аҳлининг тирикчилиги йўлида учрайдиган турли масалалар ҳақидаги насиҳатлар шаклида ёзилгандир. Асарга кирган "қирғий билан Булбул" масалида шоир замонидаги ижтимоий тенгсизлик ифодаланган. Зўравонлик ҳукмрон бўлган замонда фақирлар учун ягона чора - меҳнат қилиш ва меҳнат орқали тирикчилик ўтказиш деган фикрни илгари суради.

Эрамизгача бўлган VII VI асрларда юнон жамияти ва маданияти. Юнон ҳаётида рўй берган ижтимоий сиёсий ўзгаришлар натижаси ўлароқ адабий жанр сифатида лириканинг пайдо бўлиши.

Юнон тилидаги "Лирика" чолғу асбоби "лира"дан олинган бўлиб, мусиқа билан айтилувчи шеър деган мазмунни билдиради. Ҳар бир лирик шоир ҳам, муаллиф ҳам бастакор бўлган. Кейинчалик лириканинг Ямб ва элегия турлари адабий жанрга айланди. Шу билан бирга якка шахс томонидан ижро этиладиган - монодик лирика ва хор лирикаси вужудга келди. қадимги юнон шеъриятида қофия бўлган эмас, лекин оҳангдорликни белгиловчи вазн бўлган. Манбаларнинг берган маълумотига кўра юнон лирикаси бой ва ранг-баранг бўлган. Элегик лириканинг вазни ҳам, мазмуни ҳам эпик достонларга яқин туради. Ямб - ҳазил - мутоибани, танқидий фикрларни ифода этувчи шеърий асар.

Бизга маълум бўлган энг қадимги элегиянавис шоир Каллиндир, Элегияларида ватанни ҳимоя қилишга даъват этади. Бу мавзу шоир Тиртей ижодида давом этдирилиб, шеърларида Спарта лашкарларини ватанни муҳофаза қилишга, душманга нисбатан шафқатсиз бўлишга чақиради. Шоиринг таъбирича, жангчининг олий фазилати - ботирлик ва жасоратдир. Шу билан бирга қўрқоқлик, номардликни қаттиқ қоралайди. Тиртейнинг элегиялари бутун юнон оламида кенг тарқалган. Шоирнинг шеърлари жангга кетаётган лашкарларнинг жанговар қўшиғига, мактаб талабаларини ватанпарварлик руҳида тарбияловчи дарсликка айланган.

Архилох ижодида инсоннинг шахсий туйғулари ўз ифодасини топган. Унинг поэзиясида бошидан кечирган оғир ҳаёти, аламли муҳаббати тасвирланади.

Архилох ижодида элегия ва ямблар яратган.

Бу даврда монодик, яъни яккахон лирика ҳам ривожланди. Шоир Алкей билан Сапфолар бу лирика вакилларидир. Алкей ижодида сиёсий мавзулар билан бирга аёллар латофатини тасвирловчи шеърлари ҳам мавжуд.

Шоира Сапфо поэзияси фақатгина шахсий кечинмалар, юрак ҳислари билан чегараланган, деярли якка-ягона мавзу - севги ва гўзалликдир.

Монодик лириканинг яна бир вакили шоир Анакреонт бўлиб, ижодидаги асосий мавзу – ишқ ва майдир. Анакреонтнинг ишқий ва зиёфат маросимларида айтиладиган қўшиқларининг ҳаётбахш оҳанги. Анакреонт ишқий шеърларидан ташқари мадҳия, элегия, эпиграммалар ҳам ёзган.

 

4 мавзу СОФОКЛ ИЖОДИ

Режа:

1. Софокл ижодий фаолияти

2. "Шох Эдип" асарининг ахамияти

3. "Шох Эдип" узбек сахнасида

Эрамиздан аввалги V аср юнон жамиятининг ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатдан юқори босқичга чиққан даври бўлиб, Перикл давлатни бошқарган. Бу давр юнон тарихи воқеаларга бой, турли жабҳалар, жумладан, илму-фан, санъат ривожлантирилди. Ана шу ўзгаришлар муносабати билан муҳим сиёсий ва ахлоқий муаммолар адабиётда ўз ифодасини топди. Бу муаммолардан давлат билан фуқаро орасидаги масалаларни ҳал қилиш, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, инсонпарварлик эди. Худди шу масалаларни ҳал қилишда драматургия жанрини алоҳида кўрсатиш лозим.

Драма – ҳаракат маъносини ифодалаб, унинг келиб чиқишини халқнинг диний маросимлари билан боғлайдилар, Дионис маросимларидан (меҳнат ва маросим қўшиқлари) драманинг барча турлари - фожеа, комедия ва сатирлар драмаси юзага келган. Трагедия – "така қўшиқи" (Дионисни такага ўхшатганлар) Драманинг ҳамма тури диний маросимлардан келиб чиққанлиги сабабли ҳам қадимги юнонлар бунга эътиқод билан қараганлар. Юнон театрининг пайдо бўлиши ва унинг хусусиятлари. Юнон театрининг оммавийлиги ва халқчиллиги. Театр мусобақаларининг уюштирилиши.

Эсхил жаҳон адабиётида санъатлар гултожи – трагедиянинг отаси сифатида танилган. У милоддан аввалги 525-456 йилларда, юнон маданиятининг олтин даври – Перикл даврида яшади. Шоир замонасининг энг муҳим тарихий воқеаларида, айниқса, Юнон-Эрон урушларида, Марафон, Саламин, Платеядаги жангларда қатнашди.

Эсхил асарларидан маълум бўлишича, шоир демократик давлат тузуми тарафдори эди.

Шоир ўз асарларида ижтимоий, фалсафий, сиёсий қарашларини унчалик яширмаган.

Қадимги замон олимларининг гувоҳлик беришларича, Эсхилнинг 90 та драматик асари бўлиб, ундан бизгача 70 таси етиб келган.

Эсхилнинг илк асарларидан бири "Илтижогўйлар"да шоҳ Данайнинг 50 қизи ҳақидаги ривоятга мурожаат қилган. "Форслар"да Эрон-Юнон урушлари тасвирланиб, Кайхусравнинг золимлигини Юнонистоннинг эркин, демократик тузумига қарши қўяди. Асарда шоир Эрон билан сулҳ тарафдори сифатида кўринади.

Бизгача тўла етиб келган "Орестея" трилогияси Троя урушлар туркумига киради.

Эсхилнинг "Занжирбанд Прометей" трагедияси шоир ижодининг чўққиси ҳисобланади. Ҳақиқатан асар бадиий - ғоявий теранлиги, ҳур фикрларга, фалсафий мушоҳадаларга бойлиги, инсон руҳий оламининг сирли қатламларини дадил кўрсатиши жиҳатидан жаҳон адабиёти хазинасининг мислсиз дурдонаси бўлиб қолган. Шоир Асқар қосимов бу мангу обидани таржима қиларкан, асарнинг худди шу маънавий жиҳатларини сақлашга интилди.

Асарда Зевс томонидан жазога маҳкум қилинган Прометей даҳшатли қийноқларга мағрур бардош бериб, келажакда Зевсдан ғолиб чиқишга интилади. Мана шу ишонч Прометейга чексиз куч-қудрат ато этади. Кавказ тоғларидаги қояга михланган Прометей инсонларга билим, олов, ёруғлик келтиргани билан фаҳрланади ва азобларга мардона бардош беради. Маълумотларга кўра бу асар трилогия таркибига кирган. Асарнинг "Озод этилган Прометей", "Прометей оловбардор" деб номланган бошқа қисмлари тўла етиб келмаган.

Асарда Прометей образи орқали Инсон мағрурлиги, сабот ва матонати улуғланади.

Прометей инсонларга инсонлик йўлини кўрсатганлиги билан фахрланади. Бу йўл инсонларга яхшилик қилишдан бошланади.

Эсхилнинг бадиий маҳорати. Юнон трагедиясининг шаклланишида Эсхилнинг тутган ўрни ва ижодининг бутун антик дунё адабиётига кўрсатган таъсири. Эсхил трагедиялари реализмининг ўзига хослиги ва чекланганлиги; мифологик образлар орқали даврнинг ижтимоий ҳодисаларини кўрсатиши. Эсхил трагедиялари шакл ва мазмунининг бирлиги, ғоясининг теранлиги, образларининг буюклиги ва кескинлиги.

Софокл – талантли лашкарбоши Перикл ҳукмронлик қилган ёки Юнонистон тарихининг олтин асрида яшаб ижод этган шоиридир. 60 йиллик умрида 120 дан зиёд асар ёзган, драматик шоирлар мусобақасида 24 марта ғолиб бўлган. Шоҳона асарлари билан дунёни қойил қолдирганига қарамай, жуда камтар бўлган ва қайғу аламларини, шодлигини халқ билан баҳам кўрган.

Софокл ўзининг дурдона асарларини мардлик ва ростгўйлик билан "Хомернинг нознеъматларга бой тўкин-сочин дастурхонидан тўкилиб қолган ушоқлар холос" деганида ҳақ эди. Унинг "Шоҳ Эдип" асари Асқад Мухтор томонидан таржима қилинган. Трагедиянинг ғояси. қаҳрамон тақдирида рўй берган ўзгаришлар орқали ёзувчи инсоннинг ҳақиқатга эришиш йўлларини кўрсатади. Эдипнинг қусурлари "Шоҳ Эдип"да Софокл ривоятга асосланган ва унинг охирги қисмини тасвирлаб, жуда катта ахлоқий, фалсафий, маънавий муаммоларни ўртага ташлайди. Асарда виждонли кишининг чексиз қийноқларга дучор бўлиши, шунга қарамай, инсон ўз виждонини охиригача сақлаб қолиши тараннум этилади.

Инсоннинг қадр-қиммати, мартабасининг ғоят ортиши, уйғониб келаётган инсоннинг қудрати, гўзаллиги, унинг ички ва ташқи дунёсини таърифлаш Софокл трагедияларининг асл моҳиятидир. Ниҳоят даражада мифологик афсоналардан муҳим воқеаларни ажрата билиш, уни ўз мақсадларига мослаштириб, ундан ҳаётнинг айнан ўзига ўхшаш драматик асарлар яратишга қодир бўлган Софоклнинг жаҳон трагедияси учун аҳамияти, трагедияда тақдир ва инсон иродаси эркинлиги масаласининг қўйилиши.

"Антигона" трагедияси Лай ("Шоҳ Эдип" қаҳрамони) хонадонидаги фожеаларнинг хотимасини тасвирлайди. Унда Антигона қисмати кўрсатилади. Асарда давлат ва шахс, давлат ва диний қонунлар масаласининг ечилиши. Софокл қаҳрамонларининг реалистик хусусиятлари, уларнинг бир-бирига қарама-қарши қўйилиши. Асарларнинг тили. "Шоҳ Эдип" ўзбек тилида.

Эврипид - қадимги юнон трагедиясининг учинчи вакили бўлиб, 92 асаридан 17 асари етиб келган. Агар аввалги икки буюк драматург ижодида улуғворлик ва қаҳрамонлик ғоялари кўрсатилган бўлса, Эврипид шу абадий ғояларнинг устигаустак, санъатдаги инсон тасвирини ҳаётдаги инсон тасвирига яқинлаштирди, тақдирнинг шафқатсиз зарбаларига бардош берувчи қаҳрамон қалбида мардлик, олижаноблик, самовий муҳаббат туйғулари билан бирга ҳар турли тубанликлар ва ёвузликлар ҳам яширинганлигини ҳаққоний кўрсатишга журъат этди. Инсон фоний дунёдаги ўткинчи орзу-ҳавасларни деб, амал, мартаба, молу давлатни деб жирканч жиноятлардан қайтмаслигини фош эта билди. Агар "Электра" трагедиясида қаҳрамон аёл мутлақ ёвуз сифатида олинса, "Медея"да гўзаллик ва донолик, муҳаббат ва садоқат тимсоли, бошига кетма-кет мусибат, бахтсизликлар ёғилган аёл сифатида кўрсатилади. Асарда Медея севган турмуш ўртоғи Ясоннинг унга нисбатан қилган хоинлигидан Медея хўраланиши, ғазаби тасвирланади. Медея шахсий бахтидан айрилганига бир қайғурса, юртда орият, лафз, инсоф, диёнат қолмаганига минг қайғуради.

Аммо дунёда виждон, инсоф қолмаяпти, деганча тақдирга тан бериб, ёвузларнинг айтганига итоат этиш мард инсонларга ярашмайди. Медея эса мураккаб инсонлар тоифасидан, Унинг дилидаги курашни охирига етказиш аҳди тилига кўчади. Медея ушбу сўзларни алам ва ғурур билан айтади:

Осмон тийра... Лекин бу билан ҳали ўйин тугамади...

Медеянинг қалбида ягона қасос ўти ҳукмрон. Лекин у чексиз ғазаб устида баъзилардай ақлини йўқотиб қўймайди. У бир ўзи тождорларга қарши курашга тайёр.

Илгари у Ясон учун, севгиси учун қандай дадил курашган бўлса, энди Ясонга қарши, қасос учун шундай жасорат билан курашади.

Менинг азам ҳисобига ушбу дунёда ҳеч бир банда ишрат тўйин қура олмагай, - деганида Медеянинг ўз куч-қудратига чексиз ишончи сезилади.

Ясон - мураккаб образ. У кўрсатган қаҳрамонликлари билан танилган, лекин шоҳга яқин бўлиш учун ҳамма нарсадан кечишга қодир. Ясон янги никоҳ билан тахтга яқинлашув ниятида Медеяни турли ёлғон ваъдалар билан, ширин гаплар билан алдайди. Лекин асарда Медеянинг оқиллиги кўрсатилиб, Ясоннинг тили ва дили бошқа эканлигини уқтиради. Ўз севгиси учун Медеянинг Ясондан олган ўчи тасвирланади. "Медея" - хўрланган муҳаббат ва рашқ трагедиясидир.

"Ипполит" трагедиясида ҳис-туйғулар ва ички низолар кўрсатилади. Бу асар қаҳрамони Ипполит ва унинг ўгай онаси ўртасидаги келишмовчиликлар тасвирланади.

Ўз даврининг ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ахлоқий масалаларига қизиқиш ва уни замондошлари ҳукмига ҳавола қилиш - Эврипид драматургиясининг асосий хусусияти эканлиги. Эврипид трагедияларида реализм. Асарларининг тили ҳақида.

 

5 мавзу ЮНОН КОМЕДИЯСИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

 

Режа:

1. Комедиянинг келиб чикишида хажвий кушикларнинг роли

2. Арестофан ижодида уруш ва тинчлик

3. Арестофан асарларида шакл ва мазмун бирлиги

Комедия трагедияга нисбатан кейинроқ ривожланади, Трагедия Дионисга бағишланган кузги байрамлардан, комедия эса кўкламдаги шодиёналардан келиб чиққан ва адабий жанр ҳолига келган. Унинг эрамиздан аввалги V асрнинг иккинчи ярмига келиб саҳнага қўйила бошлагани маълум.

Юнон комедияси қадимги, ўрта ва янги давр комедияларига бўлиниб, қадимги давр комедиясидан кейингиларига нисбатан кўпроқ етиб келган. Ўрта давр комедиясидан ҳеч нарса маълум эмас. Янги давр комедиясидан Менандр асарларидан парчаларгина бизгача етиб келган.

Қадимги Аттика комедияси ўзига хос хусусиятларга эга. Ундан Дионис кўклам байрамига хос бўлган сатира элементи, масхарабозликлар сақланган. Лекин булар жамият олдида турган ижтимоий масалалар билан боғланган. Асар номи хор кийимига қараб қўйилган.

Агар трагедия мазмуни мифдан олиниб, унда худолар иштирок этса, комедиянинг мазмуни худолар, қаҳрамонлар, мифологияга танқидий қарашдир. қадимги Аттика комедиясининг вакили Эпихарм бўлиб, у комедияни драматик жанр ҳолига келтирган, унинг шаклланишида ниҳоятда хизмати катта.

Комедия сўзи юнонча комослар қўшиғи деган маънони билдиради. Комос деб эса, тўй-томошалардан кейин кўчаларда тўда-тўда бўлиб хурсандчилик қилиб юрувчи кишиларга айтилади. Комедия мусобақалари фақат 488-486 йиллардагина Дионис байрамларида ўтказила бошланди.

Аристофан қадимги комедиянинг ягона вакили бўлиб, тахминан 447-385 йилларда яшаган. У узлуксиз давом этган урушлар даврида яшаган; шу сабабли ҳам урушга қарши мавзуда "Ахарналиклар", "Тинчлик", "Лисистрата" комедиялари ёзилган. Уларда тинчлик мавзуси қўйилган. Маълумотларга кўра Аристофаннинг 44 комедияси бўлиб, бизгача 11 таси етиб келган: "Ахарналиклар", "Чавандозлар", "қушлар", "Лисистрата", "Тинчлик", "Булутлар", "Арилар", "Хотинлар Фесмофорий байрамида", "Хотинлар Халқ мажлисида", "қурбақалар", "Бойлик" комедияларидир.

"Булутлар" комедиясида софистик оқим устидан кулади. Тарбиянинг янги бир усулини, унинг зарарли оқибатларини танқидий тасвирлаш комедиянинг ғоясини ташкил қилади.

"Қурбақалар" комедияси Афинанинг икки буюк трагик шоири Эврипид ва Софокл вафоти муносабати билан ёзилган. Асар санъат масаласига бағишланиб, адабийтанқидиясардир.

Аристофаннинг "Лисистрата" комедиясида тинчлик учун курашувчи Лисистрата, шаҳар аёллари иштирок этадилар. Ниҳоят, улар урушни тўхтатиб, иттифоқ ўрнатишга эришадилар.

"Ахарналиклар"да деҳқонлар образини яратса, "Чавандозлар"да Афинани бошқараётган кишиларни танқид қилади.

Аристофан ўткир танқиди, тилининг таъсирчанлиги ва услубининг гўзаллиги билан ўзидан кейинги давр адибларига ўрнак бўлди.

 

6 – мавзу АТТИКА НАСРИЙ АДАБИЁТИ

 

Режа:

1. Насрий шаклнинг етакчилиги

2. Нотиклик санъатининг гоявий таъсири

3. Фалсафий наср. Аристотель ижоди

Бу даврда насрий шакл юнон адабиётининг етакчи туридир. Тушунчамиздаги проза жанридан юнонлар анча узоқ бўлганлар. Улар тарихий, фалсафий ва ҳатто илмий асарларни ҳам шу жанрга киритганлар. Назаримизда, қадимги юнонларнинг бундай асарлари прозага ўтиш йўлидаги бир довон эди. Юнонлар прозани тарихий, нотиқлик санъати ва фалсафий турларга бўлганлар.

Тарихий прозанинг биринчи вакили – Геродот (тахминан 485-425 йиллар) бўлиб, Эрон-Юнон уруши воқеаларига бағишланган "Тарих" асарини яратган.

Геродотнинг мақсади замонлар ўтиши билан инсонларнинг ишлари тарихда қолиши ва урушнинг сабабларини кўрсатиш бўлган. Асарда уруш воқеаларини тасвирлашдан аввал шу халқлар ўтмишини тўла акс эттиради ва бу албатта Геродот асарини жаҳон тарихи даражасига олиб чиқади. Ўрта Осиё тарихини ўрганишда унинг асари тенгсиз.

Айниқса, массагет қабилалари, "Тўмарис" қиссаси хусусидаги маълумотлар ҳам берилган. (Н.М. Маллаев "Ўзбек адабиёти тарихи", И китоб, "Ўқитувчи" нашриёти, Т., 1965. , 53-бет).

Фукидид - тарихий прозанинг иккинчи вакили бўлиб 470-400 йиллар атрофида яшаган.

У Пелопоннес уруши воқеаларининг гувоҳи сифатида шу реал ҳақиқатни тасвирловчи китоб ёзган.

Нотиқлик санъати - риториканинг асл ватани Ситсилия бўлиб, В асрда адабий жанр ҳолида софистлар яратганлар. Нотиқлик санъатининг сиёсий нотиқлик, суд нотиқлиги ва тантанали нотиқлик турлари бўлган. Лисийнинг суд нутқлари, Демосфеннинг Македония подшоҳи Филиппга қарши, унинг ёвуз истильочилик ҳаракатларини фош қилувчи нутқлари билан машҳур. Бу нутқларида Демосфен ватандошларига мурожаат қилиб, юрт бахти, эл озодлиги учун бирлашишга чақиради.

Фалсафий прозада Платон, Аристотелларни кўриш мумкин. Аристотелнинг санъат ва адабиёт ҳақидаги фикрлари "Поэтика" асарида берилган. Унда эстетика муаммоларига, санъат ва адабиёт назарияларига оид масалалар муҳокама қилинади. Бу асар антик дунё адабиётининг қимматбаҳо хазинаси ҳисобланади.

 

7 – мавзу РИМ ХУКМРОНЛИГИ ДАВРИ

 

Режа:

1. Юнонистон Рим хукмронлиги остида

2. Рим адабиётининг юнон адабиёти билан богликлиги

3. Римнинг дастлабки шоирлари

Тарихдан маълумки, 336 йили македониялик Искандар Юнонистонни босиб олиб, Шарққа қарши юриш бошлаган. Юнонлар бир неча бор ўз мустақилликларини тиклашга уринганлар, лекин ҳар гал уринишлар бекор бўлиб, улар Македонияга қарам бўлиб қолганлар. Шундай бўлсада, эллин халқининг фани, адабиёт ва санъати бошқа мамлакатларга таъсирини ўтказа бошлади. Шунинг учун ҳам юнон маданияти таъсирида бўлган давлатлар Искандар истильосидан то Рим ҳукмронлигигача бўлган давр - эллинизм даври деб юритилган. Эллинизм даври адабиётида "янги" комедия пайдо бўлди. Бу комедияда ҳам ишқ-муҳаббат, оилавий муносабат масалалари, умуминсоний масалалар ҳақидаги муаммолар кўтарилар эди. Менандр (тахминан 343-292) юздан ортиқ комедия ёзгани маълум. У комедияга фақат томошабинни кулдириб, вақтини чоғ қиладиган шунчаки бир масхарабозлик деб эмас, балки инсонни маънавий ва ахлоқий томондан тарбия қиладиган муҳим бир восита деб қарайди. Комедияларида қаҳрамоннинг ички дунёсига чуқурроқ кириш, уларнинг дарду аламларини, севинч ва шодликларини тўлароқ очиш – Менандрнинг асосий вазифаси эди. Худди шу фазилат уни замондош комедиянавислардан ажратиб турар эди. Менандр характерлар комедиясини яратган. Шоир баъзи ҳолларда қаҳрамонларини шу қадар фожиали тасвирлайдики, натижада бу трагедия тусини ҳам олади. Буни биз "Ҳакам суди", "қирқилган соч" асарлари бош қаҳрамонлари ҳолатларида кўрамиз.

Эллинизм даврида поэзия жанри ҳам ривожланди. Каллимах (тахминан 310-240) маълумотларга кўра жуда сермаҳсул шоир бўлган. Унинг "Жадваллар" библиографик қўлланмасида ўзидан олдин ўтган олим ва адиблар тўғрисида маълумот беради.

Унинг бу асари адабиётшуносларда, илмий-тадқиқот ишларида амалий ва назарий манба бўлди. Каллимахнинг "Сабаблар" тўплами кичик қиссаларидан ташкил топиб, турли байрамлар ва удумларнинг келиб чиқиши, шаҳар ва ибодатхоналарнинг барпо этилиши ҳақидаги ривоятлардан иборат. Шоир ижодида маъбудлар шаънига ёзилган қўшиқлар – гимнлар ҳам бор. Унинг асарлари, бошқа шоирлардаги каби олимона ибораларга бой. Бундан шоирнинг ўз ижодини бевосита юқори сарой аҳллари талабларига мослаштиргани кўринади.

Эллинизм даврида катта эпик достон ёзишга мойиллик Аполлоний (тахминан 295-215) ижодида кўринади. Унинг "Аргонавтика" поэмасида қадимги жангномаларга мурожаат қилгани кўринади. Асарнинг асосий мавзуси инсон ҳиссиёти масаласидир. Асар антик афсона асосига қурилган - Медеянинг Ясонга муҳаббати тасвирланади.

Бу мавзуни тасвирлашда Аполлоний муҳаббат туйғуларини психологик томондан таҳлил қилади.

Эллинизм даврида кичик ҳажмдаги поэтик асарлар Феокрит (300-250) ижодида кўринади. Ижодида табиат завқи, севги эҳтиросларини куйлаш, инсоннинг шахсий ҳаётига, айниқса, оддий кишиларнинг турмушига кўпроқ қизиқиш, шеърнинг нафис ва гўзал бўлишига интилиш ўз ифодасини топган. Унинг "Идиллиялар" тўплами (кўриниш, манзара маъносини беради)да "буколикалар", яъни чўпонлар ҳақидаги шеърлари бор. Буколика - юнон фольклорида учрайдиган жанрлардан бири. Феокрит буколикаларида чўпонлар ўртасидаги суҳбатлар, даҳанаки жанглар, севги нолалари, афсонавий чўпонлар куйлайди.

Эллинизм даври юнон поэзиясининг ривожланган пайти, асосан, эрамиздан олдинги III асрнинг ўрталарига тўғри келади.

Эрамиздан олдинги II асрдан бошлаб Юнон давлати Рим империясига таслим бўлди. Турли зиддиятлар келиб чиқди, ахлоқий тушкунликнинг келиб чиқишидаги асосий омиллар. Илм-фаннинг жиддий ва чуқур тадқиқотчилик хусусиятини йўқотиши.

Ўтмиш адабиётга таҳсин кўзи билан қараш, шу адабиётнинг анъаналарини қайта тиклашга интилиш - даврнинг энг муҳим вазифаси бўлиб қолди.

Бу даврда юнон халқининг жаҳон адабиётига қўшган бойлиги роман жанридир.

Шу вақтгача юнон бадиий ижодида поэзия устунлик қилган бўлса, эндиликда яратилган романларнинг барчасида ишқий мавзу асосий ўринни эгаллайди. Юнон ишқий романларидан Лонгнинг "Дафнис ва Хлоя" бўлиб, икки ёшнинг оташин севгилари ҳақида гапирилади. Асар чўпонлар ҳаётига бағишланиб, қишлоқ ҳаётининг афзалликларини, деҳқон ва чўпонлар маънавиятининг устунлигини кўрсатиб, ўз қаҳрамонларидан ўрнак олишга даъват қилади.

Юнонлар яратган роман жанри ҳозирги кун романчилигида аҳамияти катта.

 

8 – мавзу РИМ КОМЕДИЯСИ

 

Режа:

1. Плавт ижодининг асосий хусусиятлари

2. Рим тарихнавислиги. Ю. Сезар.

3. Лукресий файласуф шоир сифатида

Рим адабиёти пайдо бўла бошлаган даврда Юнон халқи ўзининг мустақиллигини йўқотиб, адабиёт ва маданиятда инқирозга тушган эди. Рим адабиёти лотин тилида яратилади Римликлар юнон адабиётига тақлидан миллий адабиётларини яратган бўлиб, бунда Хомер, Эврипид, Софокл, Демосфен кабиларнинг хизмати катта. Ҳар икки мамлакат ҳар хил тарихий шароитда ривожланган. Римликлар юнонлар маънавий меросини ўзларининг миллий эҳтиёжларига, ғоявий талабларига, тарихий шароитларига мослаштириб қабул қилганлар ва тараққий эттирганлар. Рим адабиёти кейинчалик Европа адабиётига катта таъсир қилган. Римда юнонлар кириб келгунга қадар ҳам ўз миллий адабиётлари бўлган. У халқ оғзаки ижодиёти намуналаридир. Улардан бизгача жуда кам етиб келган.

Ливий Андроник (284-204) биринчи рим шоири бўлиб, у Хомернинг "Одиссея" достонини эркин таржима қилган; бу мактабларда асосий ўқув дарслиги бўлган.

Гней Невий (270-200) ижодида драматик асарлар - трагедия ва комедия асосий ўринни эгаллайди. У асарларига мавзуни юнонлардан, шунингдек, ўз ватани ҳаётидан олган. Унинг комедияларида ўткир сиёсий сатира, Рим халқи ҳаёти тасвирланади. "Пун уруши" достони Карфаген урушига бағишланиб, реал воқеалар мифологик афсоналар билан бирга берилади. Асарда адибнинг Хомер достонларига тақлиди сезилиб туради.

Плавт Тит Макк (тахминан 250-184) Римда комедия жанрига асос солган бўлиб, театр ишларига яқин бўлган. Маълумотлар турлича, яъни унинг 100 дан ортиқ асари борлиги, лекин бошқа манбалар бу фикрни рад этади. Плавт юнон комедиясини

Римга мослаштирган, рим ҳаётининг турли соҳаларига хос миллий ҳолатларни асар руҳига сингдириб юборган. Бу Плавт ижодининг асосий йўналишидир. У юнон шоирлари асарларини танлар экан, уларнинг Рим ҳаётига ўхшашига, замона билан ҳамоҳанглигига диққат қилади; шулар орқали ўз халқи муаммоларини кўтариб чиқади. У ҳам контаминация усулидан фойдаланади, яъни мазмун жиҳатдан бирбирига яқин бўлган иккита асарни бирлаштириб юборади, асарга қизиқ иборалар, турли ҳодисаларни киритиб юборади. Комедияларида муҳим масалаларни кўтариб, томошабинга етказиш ниятида улар билан оддий тилда гаплашади. Асарларида халқ оғзаки ижодидан унумли фойдаланади, қаҳрамонлари нутқида қочириқлар, ҳазилмутойиба, сўз ўйинлари кўплаб учрайди. Унинг "Мақтанчоқ жангчи" комедиясининг асосий воқеаси асарнинг асосий қаҳрамони Пиргополиникнинг – хотинбознинг ишқий саргузаштларига бағишланган бўлса, "Хумча" асари эса ўша давр Рим жамияти учун муҳим ижодининг гултожи ҳисобланади. Метаморфоза – турланиш. Достон афсонавий турланишлар - париларнинг, маъбудаларнинг, одамларнинг жониворларга, ўсимликларга, тош ва тоғларга айланиб қолишлари ҳақидаги ривоятлардан иборат. Шунингдек, "Метаморфозалар" асарида севги мавзуси ҳам бўлиб, муҳаббат йўлида инсоннинг бошидан кечирган ноҳақликлар, мусибатлар, ҳатто фожеалар ҳам тасвирланади.

"Метаморфозалар"нинг баъзи қисмлари Римнинг афсонавий ўтмиши ҳақида бўлиб, унда Эней саргузаштлари билан алоқадор бир қанча турларишлардан сўнг Римнинг улуғ давлат эканини, бунда Август билан Юлий Сезар хизмати катталигини уқтиради.

Асарни ёзишдаги шоирнинг асосий мақсади - рим ҳаётини кенг маънода акс эттириш бўлган. Бу асар антик даврнинг беқиёс ёдгорлигидир.

 

САВОЛЛАР:

1. Мифология нима? Мифологиянинг моҳияти ва аҳамияти нимадан иборат?

2. Юнон қаҳрамонлик эпоси билан туркий халқлар яратган қаҳрамонлик эпослари

ўртасидаги ўхшашликлар нималардан иборат?

3. Хомернинг достонлари билан "Алпомиш" ўртасидаги ўхшашлик нимада

кўринади?

4. Шоира Сапфо лирикасининг халқ қўшиқларига яқинлиги қандай изоҳланади?

5. қадимги Юнонистонда драманинг келиб чиқиши ва турлари.

6. Эсхилнинг трагедияларида мифологик образлар орқали даврнинг ижтимоий

ҳодисалари қандай кўрсатилган?

7. Софокл трагедияларининг асл моҳияти нимадан иборат?

8. Юнон комедиясининг ўзига хос хусусиятлари ва Аристофан қандай

мавзуларда асарлар яратди?

9. Эллин даври поэзиясининг ривожланиши ва буколикаларнинг пайдо бўлиши.

10. Рим адабиётининг пайдо бўлишида Юнон адабиётининг таъсири нимада

кўринади?

11. Август асри адабиётининг ўзига хос хусусиятлари нимада?

 

АДАБИЁТЛАР

I. АСОСИЙ АДАБИЁТЛАР

1. Алимухамедов Н. "Антик адабиёт тарихи", Тошкент, "Ўқитувчи", 1975 йил.

2. Сулаймонова Ф. "Шарқ ва Фарб", Тошкент, "Ўзбекистон", 1997 йил.

3. Кун Н. А. "қадимги Юнонистон афсона ва ривоятлари". Тошкент, 1983 йил.

4. Маҳмудов Маҳкам "Ҳайрат ва тафаккур", Т., Фафур Фулом номидаги

Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990 йил.

5. Рим адабиёти бўйича хрестоматия. Ойбек таҳрири остида. Тошкент, 1940 й.

6. Софокл "Шоҳ Эдип", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979 йил.

7. Хомер "Илиада", Т., Фафур Фулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988

йил.

8. Эсхил "Занжирбанд Прометей", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978 йил.

II. ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР

1. Андайк Дж. "Кентавр", Москва, 1979 йил. 2. Илёсов Я. "Сўғдиёна",

Тошкент, "Шарқ", 1994 йил.

3. "Махабхарата", Тошкент, "Ёш гвардия", 1966 йил.

4. "Миф диффузияси ва эпик мотивлар", "Ўзбек тили ва адабиёти", 1994 йил, Н 3..

5. Сагдуллаев А. "Огненные стрелы", Тошкент, "Университет", 1993 йил.

6. "Эллада қаҳрамонлари", Тошкент, "Ёш гвардия", 1976 йил.

 

10 мавзу ЎРТА АСРЛАР ШАХАР АДАБИЁТИ

Режа:

1. Шахар адабиётининг реалистик хусусияти, асосий жанрлари

2. Фаблио – кичик хажмли хикоя

3. "Тулки хакида роман"

Ўрта асрлар адабиёти. Рицар поэзияси. Француз қаҳрамонлик эпоси. Эпик достонлар. қўшиқ-мустақил адабий жанр сифатида. Испан қаҳрамонлик эпоси. Немис қаҳрамонлик эпоси. Реализм ва халқчиллик. Ижобий образлар.

Рицарлик - куртуаз адабиёти. Трубадурлар. Миннезанглар. Шаҳар адабиёти. Фаблио. Шванклар.

Уйғониш даври халқ оғзаки ижодиёти. Хажвия. Реализм. Лирика. Новелла. Роман. Драма ва театр. Сонетлар. Комедия. Трагедия.

Ўрта асрлар адабиётининг ривожланиш жараёнидаги уч омил:

1. халқ ижоди

2. антик маданият ва санъат

3. черковнинг роли

Бунда айниқса халқ поэзияси анъаналарининг роли каттадир. Энг қадимги поэзия намуналари меҳнат қўшиқлари бўлса, ўрта асрларга келиб, қўшиқ урф-одат доирасидан чиқиб, мустақил адабий жанр сифатида шаклланади. Черков узоқ вақт халқни жаҳолатда сақлаб келса-да, лекин у барибир кишиларнинг реал ҳаёт завқ шавқига бўлган иштиёқини бўға олмади.

Ўрта асрлар адабиётининг ривожланишига катта таъсир этган омиллардан яна бири антик маданиятдир. Ўрта асрлар рицар поэзиясида Рим шоири Овидий тилга олинади.

Македониялик Искандар ҳақидаги эртаклар, Вергилийнинг "Энеида" поэмаси каби асарлардан ўрганиш, фойдаланиш асосида дастлабки рицар роман ва қиссалари вужудга келади.

Қаҳрамонлик эпослари хусусида муҳокама юритилганда Фарб ва Шарқ халқлари ижоди ўртасида баъзи бир яқинлик ва ўхшаш сюжетлар мавжудлиги ўша давр халқларининг маълум бир тараққиёт босқичида яшаб, келажак ҳақидаги орзуларининг муштараклиги билан изоҳланади.

Француз қаҳрамонлик эпоси француз поэзиясининг илк намуналари меҳнат, жанговар юриш, маиший ҳаёт масалаларига бағишланган қўшиқлар шаклида пайдо бўлган. Халқ ҳаётининг алоҳида воқеаларини гавдалантирган бундай қўшиқлардан эпик достонлар яратилган. Бундай достонларда халқ ҳаёти, орзу умидлари ифодаланган. Эпик поэзиянинг ижобий қаҳрамонлари мард, жасур ва соғлом, сахий, мазлумларга ёрдам бериш ва ватан учун жонини фидо қилишга тайёр турган кишилар қилиб кўрсатилган.

"Роланд ҳақида қўшиқ" француз қаҳрамонлик эпоси 4002 мисрадан иборат бўлиб, унда Франсуя ягона бир давлат сифатида қадрланади, унинг императори Карл, "азиз Франция" учун жон фидо қилган Роланд улуғланади. "қўшиқ"да воқеаларнинг халқ эпосига хос тарзда муболаға билан берилиши.

Роланднинг ватанпарварлиги. "Роланд ҳақида қўшиқ" чуқур инсоний туйғулар, дўстликни ўзида мужассамлаштирган бадиий ёдгорлик намунасидир. Асарда ҳарбий қаҳрамонликнинг куйланиши.

Испан халқининг қаҳрамонлик эпоси шу жумладан, "Сид ҳақида қўшиқ" ўрта асрлардаги Фарбий Европа қаҳрамонлик эпосидан фарқ қилади, яъни испан қаҳрамонлик эпосида хушчақчақлик устун туради.

"Нибелунглар ҳақида қўшиқ" немис қаҳрамонлик эпоси маҳсули бўлиб, қадимги эртакнинг бир туридир.

Унда реализм ва халқчиллик элементлари бўлиб, ижобий образлар тасвири ва талқинида кўринади.

"Нибелунглар ҳақида қўшиқ" билан ўзбек халқининг қаҳрамонлик эпоси "Алпомиш" ўртасидаги ўхшашликлар ҳар икки асар қаҳрамонларининг хулқида, шиддаткорлигида, қудратида кўринади. Алпомишнинг "ўтда куймаслиги"га немис паҳлавони Зикфрид ўхшаса, Барчин билан Брюнхилдалар ўз ошиқлари олдига шарт қўйишлари билан ўхшаш. Лекин ҳар икки асар қаҳрамонларининг тақдири ўхшамайди. Агар Барчиннинг шартларини бажариб Алпомиш унга эришган бўлса, немис паҳлавони фожеали ҳалок бўлади.

ХII-ХIII асрларга келиб салб юришлари, шаҳарлар мавқеининг ўсиши даврида рицарлик маданияти ривожланди. Рицар адабиёти ўрта асрларда Францияда пайдо бўлган ва Фарбий Европанинг бошқа мамлакатларида шаклланаётган рицар адабиёти учун намуна хизматини ўтайди.

Рицарлар поэзияси трубадурлар (ижод этмоқ маъносини билдиради) ва немисларнинг миннезанг ("севги қўшиғи" маъносида)лар пайдо бўлди. Трубадурлар лирикасининг асосий хусусиятларидан бири унда турмуш, ҳаёт қувончларини акс эттириш бўлса, миннезанглар ижодида эса трубадурларга яқинлик бор, лекин уларнинг ўзига хос хусусияти - ахлоқий масалалар асосий ўринни эгаллайди.

Рицарлик лирикасида куйланган севги, турмуш қувончлари рицар романларида ҳам асосий мавзудир. Уларда қаҳрамонлар психологиясига алоҳида урғу берилади.

Рицар романи ҳам дастлаб Францияда, кейинчалик бошқа мамлакатларда пайдо бўлади. Рицар романлари ичида "Тристан ва Изолда" алоҳида ажралиб туради. Бу асар ХII асрларда кўп адиблар томонидан ишланган, лекин бизгача парчалар етиб келган. Унда инсоний муҳаббат ва дунёвий ҳодисалар тасвирланиб, муҳаббат инсоннинг табиий ҳис-туйғулари натижаси сифатида кўрсатилади.

ХIII асрга келиб ривожланиб бораётган шаҳар табақасининг орзуларини ифодаловчи янги адабиёт - шаҳар адабиёти пайдо бўлди. Унда оддий турмуш манзаралари акс этган, меҳнаткаш омманинг манфаати ҳимоя қилинган, кундалик ҳаётдаги ёқимсиз ҳолатлар танқид қилинган.

Бу адабиётнинг кенг тарқалган жанри – фаблио – кичик реалистик ҳикоядир. Уларда ҳажв турлича: баъзиларида кулги, бошқаларида танқид асосий ўринни эгаллайди. Кўп ҳолларда оддий деҳқон ёки шаҳар кишисининг донолиги хусусида гапирилади.

Бундай фаблиолар ўзбек халқи ҳикояларига ўхшаб кетади. Масалан, "Золим подшо", "Бўри билан тулки" каби. Бу ўхшашлик халқнинг ижтимоий манфаатлари ва турмуш шароитларидаги яқинликдан келиб чиққан.

Германияда фаблиолар таъсирида шванклар – замонавий ҳажвий руҳдаги реалистик ҳикоялар вужудга келди. "Тулки ҳақида роман"да меҳнаткаш омма манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ донолигини кўрсатиш асосий мақсад эди.

 

11 – мавзу УЙҒОНИШ ДАВРИГА ЎТИШ

 

Режа:

1. Уйғониш даврининг асосий хусусиятлари

2. Данте Алигери хаёти ва ижоди

3. "Илохий комедия" - Данте сиёсий фалсафий ва адабий фаолияти якуни

Даврнинг муҳим хусусиятлари инсон шахсини улуғлаш, табиат ва жамиятни инсон

манфаатларига бўйсундириш бўлган.

Уйғониш даврининг яна бир хусусияти антик маданиятга муносабат масаласидир, улардан ўрганадилар, ўтмиш меросга қизиқадилар. Ўрта асрлар халқ поэзияси ва антик адабиёт анъаналари бу даврнинг турли ёдгорликларига таъсир қилган. Бу даврнинг йирик гуманистлари антик давр манбаларидан тенглик ва адолат учун кураш ғояларини оладилар.

Уйғониш даври адабиётида антикликка мурожаат қилиб, воқеаларни ўша ҳолича эмас, балки реал образларни фантастик бўёқларда тасвирлайдилар. Халқ оғзаки ижодиёти, ҳажвиядан самарали фойдаланиш Уйғониш даври адибларининг ижодига катта ёрдам берган. Хусусан, Шекспир ижодида, унинг фожеаларида айрим персонажлар қиёфасида оддий халқнинг аянчли ҳаёти тасвирланади.

Европа Уйғониш даврининг илк ватани. Уйғонишнинг дастлабки белгилари Данте ижодида кўринса ҳам, лекин Уйғониш даври тўла маънода ХIV асрнинг иккинчи чорагидан бошланиб, ХVII асргача давом этади.

Алигери Данте – (1265-1321) - Ўрта асрнинг сўнгги ва янги замоннинг биринчи шоири. ХИИИ асрда Дантенинг ватани - Флоренциядаги сиёсий курашнинг ёзувчига таъсири. Данте адабий фаолиятининг бошланиши - лирик шоир сифатида.

"Янги ҳаёт" - Данте поэзиясининг энг юқори чўққиси. Тўпламдаги реалистик ғоялар. Беатриче образи, Асарнинг автобиографик характери.

Дантенинг сиёсий-фалсафий трактатлари. "Зиёфат"да Ўрта асрлар фалсафаси, дини ва ахлоқи тасвирланса, "Халқ нутқи ҳақида" трактатида эса бутун Италия учун ягона тил – миллий тил яратиш кераклигини, уни ҳимоя қилиш кераклигини уқтиради. Бу биринчи илмий асар сифатида.

"Илоҳий комедия" - Данте ижодининг чўққиси бўлиб, адибнинг сиёсий-фалсафий ва адабий фаолиятининг якунидир. Бу асар Дантени "Ўрта асрнинг энг охирги ва янги замоннинг энг аввалги шоири" сифатида танитиши.

Данте кўп жиҳатдан ҳали ўрта аср урф-одатлари таъсирида бўлса ҳам, лекин "Илоҳий комедия" асарида у замонавий масалаларни фантастик бўёқларда акс эттириб, янги танқидий фикрлар билан чиқади, бутун ўрта аср маданиятига фалсафий – адабий хулоса ясайди. Асар композицияси, унда Италиянинг бирлиги учун кураш, шоир сатирасининг ватан хоинларига қарши қаратилиши. Асарнинг ўткирлиги, ғоявий бойлиги ва аҳамияти. Асардаги реалистик ҳолатлар. Дантенинг поэтик маҳорати.

Дантенинг "Илоҳий комедия"си ўзбек тилида Абдулла Орипов таржимаси.

 

12 – мавзу УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ

 

Режа:

1. Петрарка ва Боккаччо ижоди

2. Францияда ижтимоий-сиёсий тузум

3. Франсуа Рабле ижоди

Ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий тушунчада қатор янгиликларнинг келиб чиқиши Уйғониш (Ренессанс) даврига асос бўлди. Шахс эркинлиги ва инсоннинг табиий интилишларини ҳимоя этувчи гуманистик ҳаракатнинг юзага келиши.

Диний ақидалардан ҳоли, реалистик мазмундаги антик маданиятга қизиқишнинг кучайиши моҳияти билан ўрта асрлар идеологиясига зид характердаги бу ҳодисалар "энг буюк ўзгариш" даври - Уйғониш даврининг муҳим белгилари сифатида.

Петрарка (1304-1374) - Уйғониш даври гуманистларидан бўлиб. Данте каби бадиий адабиёт орқали замонасининг сиёсий ҳаётига таъсир кўрсатиш, миллий бирлик учун курашига ҳаракат қилган. Петрарка ҳам қадимги юнон-рим адабиётидан ўрганди ва уларга тақлидан асарлар ёзди. Жумладан, Вергилий "Бурколикалар"ига тақлидан ёзган шеърларида баъзан ҳажвиёт бўлса, баъзан шоирнинг шахсий ҳис-туйғулари акс этган. Унинг насрий асарлари ("Унутилмайдиган нарсалар ҳақида", "Машҳур кишилар ҳақида")да Римнинг машҳур кишилари, жумладан, македониялик Искандар, Ганнибаллар хусусида гапирилади, кишилардаги ватанпарварлик руҳини кўрсатади.

Петрарка ижодида севги лирикаси асосий ўринни эгаллайди. Лаура номи билан куйланган шеърларида шоирнинг ҳис-туйғулари берилган. Бу унинг "Мадонна Лауранинг ҳаёти", "Мадонна Лауранинг вафоти" асарлари бўлиб, унда севги мавзусидан ташқари сиёсий ва фалсафий мавзудаги шеърлари ҳам бор. Бундай шеърларида жанговарлик руҳи сезилиб туради.

Жованни Боккаччо (1313-1375) Уйғониш даври адабиётида новелла жанрида ижод қилиб, унинг ривожига ҳисса қўшди. Дастлабки ижодида рицар романларини қайта ишлади, шеърларида чўпонлар поэзиясидан фойдаланди, рим ёзувчиси Овидийнинг "Метаморфозалар" асарига тақлидан "Фезолан парилари" асарини ёзди. Европа адабиётида биринчи бўлиб, "Фяметта" психологик романини яратди. Асарида севгилиси ташлаб кетган маъшуқанинг ҳис-туйғу ва руҳий азоблари қаҳрамон тилидан берилади. Боккаччо Европа адабиётида биринчи бўлиб аёлларни ўз ўрни, характери, уларнинг ички дунёси, ҳис-туйғулари, қувонч ва ташвишларини реал кўрсатиб берди.

Боккаччонинг "Декамерон" асари ҳикоялар тўплами бўлиб, халқ оғзаки ижодиётига мурожаат қилди. Юзта ҳикояни ўз ичига олган бу асар "Минг бир кеча"ни эслатади. Боккаччонинг бу ҳикояларни ёзишдан мақсади – кишиларга янги онг, янги маданият ва гўзалликни сингдиришдан иборат эди. Шоир ижодида севгини кенг маънода, ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ ҳолда тасвирлаш асосий ўринни эгаллайди. Боккаччо қаҳрамонлари оддий кишилар, уларнинг ижобий хислатлари – эпчиллик, донолик, хушчақчакликдан иборат бўлиб, фоклордан кенг фойдаланган.

"Декамерон" ўзбек тилида.

ХVVI асрларда Франциядаги ижтимоий-сиёсий ҳолат. Франсиск I ва испан қироли

Карл V ўртасидаги вазият, сиёсий ҳолатнинг кучайишига сабаб бўлиши.

Бу давр адабиётининг вакили Франсуа Рабле (1494-1553) бўлиб, ижодида халқ орзуистакларини ифодаловчи асарлар яратди. Жумладан, унинг ўзбек тилига таржима қилинган "Гаргантюа ва Пантагрюэл" романи ўрта аср тартиблари, хулқ-атворларига қарши сатира сифатидаги асар бўлиб, унда хаёлий бўлсада, халқнинг келажакдаги яхши турмуши акс эттирилган. Асарда ёзувчи ўша давр гуманистларини қизиқтирган тарбия, уруш ва тинчлик масалаларини ёритади. Ўрта аср таълимтарбиясига янги ўқитиш усулини қарши қўяди.

Асарда оддий кишилардаги садоқат, меҳнатсеварлик, самимийлик хусусиятларини муҳаббат билан тасвирласа, руҳонийлар ва уларнинг таълимотлари устидан кулади. Халқ орзу-умидларининг ифодаланиши, инсонпарварлик ғоялари ва педагогик қарашлари.

Асарда халқ оғзаки ижодиётидан унумли фойдаланиши. Рабле яратган халқпарвар қироллар образи, ижодининг демократик руҳи, сатирик услуби, хушчақчақ кулгуси.

Франсуа Рабле ижодининг жаҳон адабиётига кўрсатган таъсири ва аҳамияти.

 

13 – мавзу АНГЛИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ

 

Режа:

1. Драма ва театрнинг ривожланиши

2. Шекспир инглиз адабиётининг буюк номаяндаси

3. Шекспир драматургияси

ХIVVI асрларда Англияда Уйғониш даври ҳаракатлари, ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши, Ўрта аср тартиблари ва унинг ғоявий асосларигапутур етказувчи янги гуманистик дунёқарашнинг шаклланиши. Деҳқонлар ҳаракати. Халқ оммасининг зулмга қарши норозилиги. Англияда Реформация. Дин ва черковга муносабат инглиз гуманистлари учун асосий масала. Уйғониш ҳаракатининг мамлакат маданий ҳаётига таъсири, санъат ва адабиётнинг гуманизм ғояларини ёйишда асосий қурол вазифасини бажариши. Англияда Уйғониш даври ёзувчиларининг ўтмишдошлари. Вильям Ленгленднинг "қўшчи Петр ҳақидаги хаёл" поэмаси ХIV асрнинг иккинчи ярмидаги Англия ижтимоий ҳаётининг ўзига хос томонларини, деҳқонларнинг оғир аҳволини ёритиб берувчи асардир. Поэмада меҳнат ғоясининг илгари сурилиши, деҳқон меҳнатининг мақталиши. Асарнинг халқ онгининг ўсишига таъсири. Чосернинг "Кентерберий ҳикоялари"да Англиядаги ижтимоий табақалар ҳаётининг акс этиши. Асарда реализмнинг кучи. Робин Гуд ҳақида халқ балладалари ва уларнинг деҳқонлар ҳаракати билан боғлиқлиги.

Инглиз гуманистик адабиётининг тарихий ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари.

Томас Мор ҳаёти ва ижоди. "Утопия" асарида ёзувчининг гуманистик қарашларининг акс этиши. Асарда Европадаги мавжуд ижтимоий тузумнинг қораланиши, мавжуд тартибларга қарши халқ оммасининг норозиликларининг ифодаланиши. "Утопия" асари билан Уйғониш даври маърифатчилик адабиётига асос солиши.

Драма ва театрнинг ривожланиши. Англиядаги "Глобус" театрининг демократик характери. Шекспир ўтмишдошлари - Кристофер Марло – янги типдаги театрнинг яратилишига катта улуш қўшган драматург. Марло - кучли, эҳтиросли шахслар образини яратувчи, "Улуғ Темур", "Доктор Фаустнинг фожиали тарихи", "Малта яхудийси" трагедиялари қаҳрамонларининг хусусиятлари.

Вильям Шекспир (1564-1616) – инглиз Уйғониш даврининг буюк намояндаси.

Унинг ҳаёти ва ижоди. "Шекспир масаласи". Шекспир ижодини даврлаштириш; Шекспирнинг поэма ва сонетлари. Поэмалари "Венера ва Адонис", "Лукресия"га антик давр тарихи ва мифологияси сюжет қилиб олиниши, лекин уларда Уйғониш даври руҳининг ифодаланиши, Шекспир сонетларига Петрарка таъсири. Сонетларида ҳақиқий инсоний ҳис-туйғунинг ифодаланиши. Тарихий хроникалари, марказлашган ҳокимият учун кураш, давлат ва халқ тақдири масалаларининг қўйилиши. Шекспирнинг сиёсий қарашлари. "Генрих IV" асарида Шекспирнинг асар қаҳрамонини индивидуаллаштиришдаги реалистик маҳорати. Шекспир комедиялари.

Комедияларнинг мавзуси. Уйғониш даври руҳи билан суғорилган, чуқур гуманистик ғояларни илгари сурган комедияларида панд-насиҳат. "қийиқ қизнинг қуюлиши" комедиясининг яратилиши ва унда илгари сурилган ғоя. Ўрта асрларда ҳукмронлик қилган "ёвуз аёл" тушунчасига Шекспирнинг муносабати ва унинг бу асарда янгича тараннум этилиши. Асар қаҳрамони – Катаринанинг "қийиқ"лигига ўша давр муҳитининг таъсири сифатида қаралиши. Катаринанинг қуюлишида Петручионинг таъсири. Катарина ва Бянка образларини қиёслаб кўриш. Асар ўзбек саҳнасида.

"Ўн иккинчи кеча" комедиясининг ғоявий мазмуни. Асардаги комик ҳолатлар. Ака-сингил Виола ва Себастянлар тақдири. Комедиядаги чин муҳаббат, одамгарчилик, шижоат каби ҳислатларнинг ифодаланиши. Шекспир томонидан тақдир масаласининг ечилиши. Инсоннинг бахтга эришиши (граф Орсинонинг Виолага) жараёнини тасвирлаш билан Шекспирнинг инсон тўсиқларни енгиши зарур деган хулосага келиши. "Ўн иккинчи кеча" оптимистик руҳдаги комедиядир. Асар ўзбек тилида ва саҳнада. Шекспирнинг "Венесия савдогари" комедиясининг яратилиши. Комедияда икки дунё кишилари ўртасидаги қарама-қаршилик ва курашнинг тасвирланиши. Антонио билан Шейлок образлари. Шейлок судхўр образидир. Шейлок ўз халқи - яхудий халқининг ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида тасвирланиши. Бу образнинг мураккаблиги. Комедияда шахсиятпарастликнинг фош қилиниши.

Шекспирнинг трагедиялари. "Ромео ва Жулетта" - ўрта аср фанатизми устидан ғалаба қилган буюк инсоний севгини куйловчи асар. "Гамлет" трагедияси Шекспир ижодининг чўққисидир. Асарнинг асосий ғояси. Трагедияда чириган олам эътиқодларига зарба берилиши, сарой аҳли эгоизми, монарх деспотизмига қарши курашнинг ифодаланиши. Гамлетнинг: "Табиатнинг нақадар ажойиб мўъжизасидир одамзод! Унинг зеҳни нақадар олижаноб, ундаги қобилиятлар нақадар бепоён", - деган фикрлари. "Гамлет" саҳнада.

"Отелло" трагедиясининг яратилиши ва ғояси. Асарда икки тарихий давр – ўлиб бораёган абсолютизм ва туғилиб келаётган даврда вужудга келаётган янги ахлоқ, тушунчаларнинг мураккаб жараёнини, шахс билан уни ўраб олган муҳит ўртасидаги зиддиятларни акс эттириш. қаҳрамоннинг шахсий фожиаси замоннинг ижтимоий конфликти даражасига кўтарилиши. Асар саҳнада.

"Макбет" трагедиясининг ғояси. Унда золимга муносиб ўлимнинг тасвирланиши.

Макбет – сиёсий деспотизмнинг тўла инъикоси. Асарда инсоний ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиниши.

Шекспир трагедияларининг ижтимоий аҳамияти. Шекспир реализми, унинг хусусиятлари. Шекспир асарларининг тили ва унинг бойлиги. Шекспир асарлари ўзбек тилида ва саҳнада.

Испанияда гуманистик дунёқарашнинг шакллана бориши билан жамиятга ва унинг урф-одатларига қарши курашнинг кучайиши. Испан Уйғониш даври адабиёти ХВ-ХВИ асрларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеалар, мамлакат тарихий тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари. Гуманистик ғояларнинг тарғиб қилиниши.

Испан адабиёти ва романчилик. Мигел де Сервантес (1547-1616) – испан адабиётининг реалист ёзувчиси. Сервантес дунёқарашининг гуманистик характерда шаклланиши. "Дон-Кихот" романи - ХVIVII аср бошларидаги испан ижтимоий ҳаётининг реалистик умумлашмаси. Роман жамият ва унинг урфодатларига зарба берган очиқ сатира эканлиги. Дон-Кихот образи ва унинг иккиланувчанлиги. Асарда халқ образи. Халқчиллик масаласи. "Дон-Кихот" асари ўзбек тилида. Сервантес драматургияси. "Нуманция"да ватанпарварлик пафоси, унинг испан халқининг тинчлик учун кураши даврида ўйнаган роли.

"Дон-Кихот" романи ўрта аср рицар романларига пародия тариқасида ёзилган бўлса ҳам, мазмуни кенг, ўша жамият ва унинг урф-одатлари фош қилинган.

Асарда ёзувчи ҳарбий санътнинг ҳақиқий мақсади - тинчлик эканлигини уқтиради.

Роман қаҳрамонларининг кўпчилиги деҳқон ва чўпон, талаба ва аскар, аравакаш ва косиблардир. Ўрта асрда яшаган деҳқон аёлнинг турмуши, орзуларини реал кўрсатиб берди. Ёзувчи асарида ўз даври муҳим томонларини англагани ҳолда, асосий қаҳрамонлари орқали ўз давр воқелигини акс эттирди, рицарлик ва бойликка интилишни қоралади. Романнинг халқчиллиги. Асар билан Сервантес ўрта аср рицар романларига қарши чиқиб, янги реалистик романга асос солди.

Сервантес ижодининг Европа адабиётига таъсири катта.

 

САВОЛЛАР:

1. Ўрта асрлар адабиётининг ривожланишида халқ ижодиётининг роли.

2. қаҳрамонлик эпосининг халқчиллиги.

3. Рицарлик романларида фантастика.

4. Фаблио ва шванклар.

5. Дантенинг "Илоҳий комедия" асарида реалистик ҳолатлар.

6. Боккаччонинг "Декамерон" асарининг Уйғониш даври адабиёти тарихидаги

аҳамияти.

7. Шекспир комедиялари ва трагедияларининг мавзуси.

 

АДАБИЁТЛАР

1. Қаюмов О. "Чет эл адабиёти". (Илк ўрта асрлар, Уйғониш даври ва ХVII аср

Фарбий Европа адабиёти) Иккинчи нашри. "Ўқитувчи" нашриёти, Тошкент, 1979

йил.

2. Сулаймонова Ф. "Шарқ ва Фарб", Т., "Ўзбекистон", 1997 йил.

3. Сулаймонова Ф. "Шекспир Ўзбекистонда", "Фан", Т., 1978 йил.

 

БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР

1. Алигери Данте "Илоҳий комедия", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1975 йил.

2. Боккаччо Жованни "Декамерон", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978 й.

3. Голдони Карло "Меҳмонхона бекаси", Т., Ўздавнашр, 1935 й. (лотин

графикаси).

4. Песн о Роланде. Перевод де ла Барта. М., 1958 г.

5. Рабле Франусуа "Гаргантюа ва Пантагрюэл", Т., "Ёш гвардия", 1970 й.

6. Сервантес Сааведра де Мигел "Ламанчлик Идалго уддабуро дон Кихот

саргузаштлари"., Т., "Ёш гвардия", 1969 й.

7. Шекспир Вильям "Пьесалар", Гамлет, Отелло, қирол Лир, Юлий Сезар, Ромео ва

Жулетта. Т., Ўзадабийнашр. 1960 йил.

8. Шекспир Вильям "Сонетлар", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978 йил.

9. Шекспир Вильям "қийиқ қизнинг қуюлиши", Т., Тошкент, 1965 йил.

 

Классицизм. ХVII аср испан адабиёти. Барокко. Драма.

Инглиз адабиёти. Поэма.

Испан адабиёти. Барокко. Реализм. Миллий драма.

Француз адабиёти. Миллий театр. Комедия. Масал. Сатира. Драма.

Маърифатчилик. Инглиз адабиёти. Памфлет. Роман. Сатира. Эпистоляр роман.

Драматургия. Публицистика. Ижобий қаҳрамон масаласи. Халқ образи.

Француз адабиёти. Ижодий метод масаласи. Трагедия. Энциклопедия.

Сентиментализм.

Немис адабиёти. Миллий театр. Фалсафий драма. Реализм. Исёнкорлик руҳи. Лирика.

Трагедия.

14 – мавзу ХVII АСР ЕВРОПА АДАБИЁТИ

 

Режа:

1. Француз адабиётида ижтимоий вокеалар,зидиятларнинг кучайиш

2. Испанияда диний реакциянинг авж олиши

3. Англияда иктисодий ва сиёсий ахвол

Классицизм адабиёти. Тарихий вазият ва адабий оқимлар. Уйғониш даври адабий йўналишларининг давом эттирилиши. Классицизмнинг асосий принциплари.

Инглиз адабиёти. Жон Милтон - инглиз адабиётининг йирик вакили. Милтон ижодининг босқичлари. "Йўқотилган жаннат" эпик поэмаси; сиёсий воқеаларнинг тасвирланиши.

Милтон дунёқарашидаги зиддиятлар. Антик маданиятни юқори баҳолаши. "Топилган жаннат" поэмасида инқилобий ғоялардан чекиниш. Поэма – сиёсий руҳдаги асардир.

"Самсон - курашчи" драматик асарида инқилобий ғояларга мурожаат қилиниши, ёзувчининг ўз даврининг актуал масаласига эътибори.

ХVII асрда Испанияга христиан динининг салбий таъсири. Мамлакат ижтимоий ҳаётидаги воқеаларнинг испан адабиётига таъсири масаласи. ХVII аср испан адабиётидаги уч йўналиш. Испан адабиётида барокко оқимининг ривожланиши.

Лопе де Вега - испан адабиётида Уйғониш реализми анъаналарини давом эттирган улуғ ёзувчи. Лопе де Вега ижодида испан реалистик театрининг юқори поғонага кўтарилиши. "Янги санъат" асарида испан миллий драмасининг асосий қоидаларини белгилаб бериши. Унинг эстетик қарашлари. Ижодиётининг ранг-баранглиги. Лопе де Вега асарларининг мавзуси. Давлат масаласи ва қаҳрамонлик мавзусининг ечилиши. Асарларидаги халқчиллик, халқ эртаклари, хроникалардан фойдаланиши.

"қўзибулоқ" пьесаси тарихий қаҳрамонлик ва ижтимоий-сиёсий характердаги асардир.

Пеэсада драматик конфликтни ташкил этган асосий воқеа - халқ қўзғолони хусусида.

Лопе де Веганинг новаторлиги ва халққа яқинлиги. Асарда деҳқонлар образи, "қўзибулоқ" демократик руҳ билан суғорилган, бадиий пухта ишланган асардир.

Асарда типик образ ва реалистик манзаранинг яратилиши. Асарнинг қиммати. Лопе де Веганинг "Ўз уйида доно" пьесасида оддий деҳқон турмуши, маънавий поклигининг юқори табақа кишилари манманлигига қарши қўйилиши, "Плаш ва шамширлар комедияси"да севги, оилавий-маиший мавзунинг ёритилиши, "Кўза кўтарган қиз", "Рақс муаллими", "Аслзода идиш ювувчи хотин" каби асарларида инсонни эски урфодатлардан ҳоли этиб, уни улуғлаши муаммолари.

Лопе де Вегадан кейинги даврда испан драмаси. Калдерон - шу давр Испания руҳини, гуманизмнинг инқирозга юз ўгирганлигининг ифодачиси сифатида.

Калдероннинг диний руҳдаги пьесалари. ("Бутга сажда қилиш", "Ҳаёт – уйқу демак").

Калдероннинг ор-номус масаласига бағишланган драмалари ("Айрилиқнинг хавфи", "Номус ғалабаси", "Маҳфий никоҳ").

Калдерон драмаларида реалистик тасвир, характерларнинг пишиқ ишланиши ва демократизми. Калдерон ижодидаги қарама-қаршиликлари. Калдероннинг драматик маҳорати. Испан театрининг тушкунликка тушиши.

ХVII аср француз адабиёти ва санъатида классицизмнинг тараққиёти.

Пер Корнел – ХVII аср француз драматурги. Унинг "Сид" трагедияси ўз давридаги ижтимоий қарама-қаршиликларнинг реалистик тасвирлаши. Сид образи ватан учун хизмат қилувчи. Корнелнинг бу асарда эркинлик ва демократик ғояларни ҳимоя қилиши, феодал урф-одатларни танқид қилиши. "Сид" атрофидаги кураш ва унинг ғоявий-сиёсий мақсади.

"Горатсий" трагедиясида Корнел давлат ва жамият иши учун кураш мавзусига мурожаат қилиши. Асарда гражданлик бурчи масаласининг қўйилиши. Корнел француз трагедиясининггина эмас, балки француз характерлар комедиясининг асосчиси сифатида ("қаллоб" комедияси).

Корнел ижодининг сўнгги даврларида ёзилган асарларида тушкунликнинг ифодаланиши.

Молер – француз миллий театрининг асосчиси. Молер – француз классик комедиясини яратувчи. Комедияларидаги реализм. Комедияларида оила, никоҳ масалаларини кўтариб чиқиши ("Эрлар учун сабоқ", "Аёллар учун сабоқ") Молер дунёқарашидаги халқчиллик. Молернинг ХVII аср Франциясидаги сиёсий кучларни танқид қилувчи асарлари. "Тартюф"да христиан дини ва черковнинг танқид қилиниши. Пьесанинг сатирик кучи. "Дон-Жуан"да ахлоқсизлик ва ўзбошимчаликнинг фош этилиши. "Мизантроп"да мавжуд тартибларга қарши кураш масаласи. "Хасис"да асосий қаҳрамон учун асосий хусусият бўлган хасисликни очиш. "Хасис" Молернинг типик "характерлар комедияси"дир. "Дворянликдаги мешчан"да аристократия ҳаётига тақлид қилувчи ва дворянликка суқилиб кирувчи мешчанни танқид қилиш. Молер комедияларида оддий халқ образи. Молер асарларининг аҳамияти. Унинг асарлари саҳнада.

Лафонтен – ХVII аср француз масалчи шоири. Лафонтен ижодидаги черков ва аристократик хулқ-атвор танқид қилинган шеърий эртаклари. Лафонтен масаллари, улардаги халқчиллик ғояси, ҳаққонийлик ва реалистик тасвир. Унинг "Дуб ва қамиш" масалида мағрурлик масхара қилинган, сарой текинхўрларини қоралаган "Пашша билан чумоли", адолатсиз судни танқид остига олган "Маймунлар судида тулкига шикоят билан чиқувчи бўри", абсолют ҳокимият зульмига ишора қилувчи "Касал арслон ва тулки", шунингдек, руҳоний ва дворянларнинг ёвузликларини фош этувчи бир қатор масаллари. Ижодининг кейинги даврларидаги масалларида сатиранинг кескинлашиши, реалистик тасвирнинг устунлиги. Лафонтен масалларининг соддалиги, ижтимоий ҳаётни кенг қамраб олиши, меҳнаткаш омма манфаатларини ҳимоя қилиши. Лафонтен масаллари ўзбек тилида. Лафонтен ва ўзбек масалчилиги.

Буало - классицизм адабий услубининг йирик назариётчиси. Буало сатиралари.

Дидактик поэмаси "Поэзия санъати". Унинг эстетик қарашлари, реалистик ғояларнинг чекланганлиги. Буало абсолютизм ғояларининг маддоҳи.

Жан Расин - ХВИИ аср француз драматурги. Француз абсолют монархияси зиддиятлари кескинлашган даврда Расин ижоди. Расин дунёқарашидаги қарамақаршиликлар.

Расин - халқчиллик ғояларининг ҳимоячиси. Асарларида ҳукмрон доираларнинг зўравонликка асосланган сиёсатларини қоралайди ("Андромаха", "Британник", "Федра"). Золимга айланган мутлақ ҳокимнинг хатти-ҳаракатларини қораловчи "Британник", саройдаги ахлоқий тушкунликнинг фош қилиниши ("Федра").

Расин ижодининг сўнгги даври трагедияларида таврот мавзуларига мурожаат қилиши.

Расин трагедияларининг халқчиллиги. Расиннинг француз драмутургиясига қўшган ҳиссаси.

 

15 – мавзу: ХVIII АСР ЕВРОПА МАЪРИФАТЧИЛИК ДАВРИ АДАБИЁТИ

 

Режа:

1. Д. Дефо ижоди. Робинзон Крузо

2. Француз адабиётида адабий окимлар

3. Немис маърифатчилик адабиёти

ХVIII аср маърифатчилик оқими кўпгина Европа мамлакатларининг ижтимоий ҳаётида катта бурилиш бўлди. ХVIII аср маърифатчиларининг фаолиятлари турли мамлакатларда турлича бўлишига қарамай, уларнинг асосий тарихий вазифалари бир бўлган. ХVIII аср маърифатчиларининг фаолияти жўшқин ва хилма-хилдир. Уйғониш давридан бошлаб Европа ҳеч қачон ижтимоий ва маданий ҳаётда бунчалик изланишлар макони бўлмаган. Универсал билимга эга бўлган маърифатчилар инсонга хизмат қилишни асосий мақсад деб биладилар. Улар онг ҳукмронлик қилишига ишонган ҳолда ғоя дунёни ўзгартиради деб, ғоя моҳиятини ошириб юборганлар. Маърифатчиларнинг илмий, фалсафий, эстетик ва адабиёт соҳасидаги кузатишларидаги асосий масала инсон шахси бўлган. Лекин уларнинг гуманистик қарашларида зиддиятлар бор.

Маърифатчилик адабиётининг хусусияти унинг олдига қўйилган асосий масалалар – янги ижтимоий ҳаёт шаклларини ўзлаштириш ва бу шаклларнинг кишига таъсири билан боғлиқ. Бу даврнинг характерли ва ёрқин адабий ҳодисаси маърифатчилик реализмидир.

Даниел Дефо (1661-1731)

Даниел Дефо жаҳон адабиёти тарихига ўлмас "Робинзон Крузо" асарининг автори сифатида кирган. У инглиз ва Европа адабиётида роман жанрига асос солган машҳур ёзувчидир. Ўз замонасининг илғор зиёлиларидан бўлган Дефо ажойиб публицист, талантли журналист сифатида ҳам шуҳрат топган.

Дефонинг адабий фаолияти кенг ва ранг-баранг. Унинг талай мақола ва памфлетларидан ташқари, фалсафа, иқтисодиёт, тарих, педагогика, статистика, география ва медицинага бағишланган бир қанча асарлари бор.

Дефо ижодининг биринчи даврида қатор памфлетлари ёзилган бўлиб, улардан "Камбағаллар тўғрисида", "Инглиз халқининг аввалги қудрати ҳақида", "Легион номидан мурожаат" каби. Булар орқали ёзувчи дунёқаришининг ижобий ва чекланган томонларини, инглиз конституциясига муносабатини кўрсатади.

Дефонинг оддий халққа муносабатини, педагогик қарашларини тушунишга ёрдам беради. Дефо ижодининг иккинчи даврида романист сифатида танилади. Ёзувчига биринчи шуҳрат келтирган асари 1719 йилда ёзилган "Робинзон Крузо" романидир. Ундан сўнг "Машҳур капитан Синглтоннинг ҳаёти ва саргузаштлари" ва бошқалар ёзилиб, Дефонинг истеъдодли романист эканлигидан дарак беради.

Романда саргузашт, автобиографик, педагогик элементлар бор. Асар маишийсаргузашт роман ҳисобланиб, унда қаҳрамоннинг ёшлигидан то қаригунга қадар бўлган ҳаёти тасвирланган. Ўз даврининг илғор ёзувчиси сифатида Дефо Робинзон Крузо образида инсонга хос энг нозик кайфиятларни бера олган.

Дефо асарининг боқийлиги боиси табиатни ва жамиятни ўзгартирувчи меҳнат нафасини бера олишидадир.

Дефо бадиий услубининг ўзига хослиги. Дефонинг реалистик, маърифатпарварлик руҳидаги романларида халқчиллик учун курашиши. Дефонинг "Робинзон Крузо" асари ўзбек тилида.

Жонатан Свифт (1667-1745)

Свифт ХVIII аср Англия адабиётида алоҳида ўринни эгаллайди. У фақат инглиз адабиётининг эмас, балки жаҳон адабиёти тарихида ҳам машҳур танқидчилардан биридир. Свифтни ўз даврининг курашларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Унинг ҳаёти ҳам, ижоди ҳам Ирландия билан чамбарчас боғланган. Халқ бахти, ватан бахтсаодатини ҳукмронлар қизиқишларидан устун қўйган ёзувчи Ирдландиянинг мустақиллиги учун ирланд ватанпарварлари билан биргаликда инглиз зульмига қарши олиб борилган курашларда фаол иштирок этади ва халқнинг кўнглига йўл топади.

Свифт ҳаётида ҳам, унинг ижодида ҳам инглиз ҳаётининг қарама-қаршиликлари ўз аксини топган. Свифт, аввало, ўз даври иллатларини аёвсиз фош этувчи сатирикдир.

"Китоблар жанги", "Бочка ҳақида эртак", "Мовутфуруш хатлари" шулар жумласидандир.

Свифт номини дунёга танитган, ижодининг гултожи ҳисобланган романи "Гулливернинг саёҳатлари" бўлиб, афсонавий эртакка ўшайди. Лекин асар инсон ва жамият характери ҳақидадир. Унда даврнинг характерли хусусиятлари акс эттирилган.

"Гулливернинг саёҳатлари" романи - инглиз ҳаётининг танқиди умумлашмаси сифатидаги асар. Романда Англиядаги ҳукмрон синфнинг чиркин урф-одатлари, давлат сиёсати, фан ва маданиятига ёзувчининг муносабати. Романда жанр муаммоси. Романда сатиранинг халқаро аҳамияти. Свифт ижодий методи муаммолари.

Свифтнинг "Гулливернинг саёҳатлари" романи ўзбек тилида.

Самюэл Ричардсон - эпистоляр роман ижодчиси. Ричардсон романларининг эволюсияси. Ёзувчи дунёқраши ва ижодий йўналишининг характери. Инглиз маърифатчилик романларида (Г. Смоллет) реалистик йўналиш тараққиёти. Инглиз маърифатчилик романларида турли йўналишлар (Ричардсон, Филдинг, Смоллет).

Генри Филдинг - маърифатчилик адабиётининг намояндаси, драматург, романист, публицист. Филдинг ижодининг босқичлари. Ижодининг дастлабки босқичида Свифт сатирик анъанаси давомчиси. ("Жонатан Уайлд тарихи"). Филдингнинг сатирик драматургиясида инглиз сиёсий қурилиши танқиди. Романист-Филдинг ижоди эволюсияси. ("Том Жонс тарихи"). Ричардсон билан Филдинг мунозараси. Филдинг дунёқарашининг материалистик негизи. Филдинг ижодида ахлоқ масаласи. Филдинг романларида ижобий қаҳрамон муаммоси, халқ образи. Филдинг романларида типиклик муаммоси ва сюжет қурилиши масаласи. Асарларининг тили. Романист – Филдинг эстетик қарашлари. Филдинг эстетикасида кулгунинг аҳамияти. Филдинг ижодининг сўнгги даври. ("Амелия" романи).

ХVIII асрда француз абсолютизмининг емирилиши. ХVIII асрнинг биринчи ярмида француз адабиётида оқимлар кураши, реалистик йўналиш курашининг акс этиши.

Франсуа Мари Аруэ Вольтер – ХVIII аср маърифатчиси, шоир ва драматург, файласуф ва тарихчи, публицист ва курашчи сифатида. Вольтер ижодини даврлаштириш. Вольтер дунёқарашининг умумий характеристикаси. Вольтер ва черков. Вольтернинг маънавий-фалсафий, ижтимоий-сиёсий қарашлари. Вольтер – тарихчи. Вольтер бадиий ижоди эволюсияси. Вольтер ижодий методи масаласи (классицизм ва реализмга муносабати).

Вольтер – драматург. "Брут" трагедиясида озодлик, ватанга садоқат ғояларининг илгари сурилиши. "Заира" трагедиясида диний жаҳолатни танқид қилгани, "Муҳаммад" трагедиясида эса дин, черков - қаллоблик ва мунофиқлик қуроли эканлиги. Вольтер ижодида ижтимоий-сиёсий масалаларнинг ёритилиши ("Кандид ёки оптимизм") Вольтернинг тарихий ва фалсафий мавзудаги асарлари. Вольтер ижодининг аҳамияти.

Дени Дидро – ХVIII аср маърифатпарвари. Дидро - энциклопедия асосчиларидан бири.

Унинг фалсафий қарашлари. Дидронинг драматургия масаласига муносабати.

Дидронинг эстетикага оид асарлари ва Европада маърифатчилик реализмининг тараққиёти. Дидронинг санъат соҳасидаги асарлари ("Никоҳсиз ўғил ҳақида суҳбатлар", "Драматик адабиёт тўғрисида", "Тасвирий санъат ҳақида тажрибалар"), фалсафий асарлари дъАламбер билан Дидро суҳбати", "Материя ва ҳаракатнинг фалсафий принциплари").

Дидронинг бадиий истеъдоди. "Монахиня" романининг ғояси. Бу маърифатчилик реализми асари сифатида. "Рамонинг жияни" - диалог шаклида ёзилган асар. ХVIII аср француз реалистик адабиёти тараққиётида бу асарнинг аҳамияти. Француз танқидчилиги. Дидро ижодининг тарихий аҳамияти тўғрисида.

Жан-Жак Руссо - сентиментализм оқимининг асосчиси. Ижодининг даврлари.

Руссонинг ижтимоий-сиёсий ва тарихий қарашлари. "Ижтимоий шартнома" рисоласи ёзувчининг сиёсий программаси сифатида.

Руссонинг педагогик қарашлари ("Эмил ёки тарбия тўғрисида"). "Юлия ёки янги Элоиза" романида ижтимоий тенгсизликнинг кўрсатилиши. Романда табиат масаласи. Ижобий қаҳрамонлар характерининг очилиши. Роман услуби. Кейинги давр Европа адабиётида роман жанри тараққиётида тутган ўрни. "Иқрор" асарида ХVIII аср француз жамиятининг танқидий тасвирланиши. "Иқрор"да автор образи. Асарнинг кейинги давр автобиографик романларига таъсири. Руссо ижодий методининг хусусиятлари. Руссо ва француз романтизмининг вужудга келиши. Руссо ижодининг қарама-қарши томонлари. Руссо ижодининг кейинги давр учун аҳамияти.

Бомарше – маърифатчилик даврининг драматурги, публицисти. Ижодининг босқичлари.

Драматургиясининг демократик ва реалистик йўналиши. Бомарше эстетик қарашлари. ("Эвгения" пьесасига сўзбоши). Фигаро ҳақидаги трилогияси.

"Севилиялик сартарош" асарининг ғоявий мазмуни. "Фигаронинг тўйи" асарининг сиёсий ва бадиий аҳамияти. ХВИИИ аср реалистик комедиянинг тараққиётида

Бомарше ўрни. 90-йиллар ижодида ғуссали кайфиятнинг пайдо бўлиши ("Жинояткор она").

ХVIII асрда Германиянинг иқтисодий ва сиёсий аҳволи. ХVIII аср ўрталарида миллий маданиятнинг ривожланиши. Немис маърифатчилигининг чекланганлиги.

"Бўрон ва тазйиқ" адабий ҳаракати намояндалари.

Готхолд Эфраим Лессинг - Германиянинг миллий бирлиги учун курашган маърифатпарвар адиб. Лессинг - халқчил санъат эстетикаси назариётчиси, халқчил санъат учун курашчи. Лессингнинг миллий театрнинг вужудга келишидаги роли, драма жанрига асос солувчи. Лессингнинг "Эмилия Галотти" пьесасида ижтимоий конфликтнинг қўйилиши. "Минна фон Барнхелм" асарида етти йиллик уруш давридаги немис ҳаётининг реал картинасининг кўрсатилиши. Халқ ичидан чиққан қаҳрамонлар қиёфасининг очилиши. Лессингнинг "Донишманд Натан" фалсафий драмаси. Асарда диний эътиқодга бўлган эркинлик масаласи. Лессинг асарларининг аҳамияти.

Фридрих Шиллер ижодининг Штюрмер даври. Шиллер илк драматургиясининг ғоявий йўналиши. "қароқчилар", "Макр ва муҳаббат" драмаларининг ғоявий мазмуни.

"қароқчилар" трагедиясида курашчанлик, эрксеварлик ғояларининг илгари сурилиши. Асар қаҳрамонидаги исёнкорлик руҳи. Драмаларида автор реализмининг кучи. Шиллернинг 90-йиллар ижоди - тарихий мавзуга мурожаат. Шиллер драмаларида реализм ва романтизм. ("Мария Стюарт", "Валленштейн", "Орлеан қизи"). Шиллер драмаларининг услуби.

Шиллер асарлари ўзбек тилида ва ўзбек саҳнасида.

Иоганн Волфганг Гёте - немис халқининг буюк адиби. Гёте ижодининг босқичлари. Гётенинг адабий фаолиятида штюрмер даврининг хусусиятлари.

Гёте ижодининг илк даври эстетикаси. "Гес фон Берлихинген" асарида зулмга қарши исёнкорлик руҳи. Асарнинг халқчиллиги. "Ёш Вертернинг изтироблари" романида ҳаётий муаммоларнинг кўтарилиши. Асарда зулмга, адолатсизликка, оддий инсон ҳуқуқларининг поймол қилинишига қарши исёнкорлик руҳи. Романнинг психологик ва ижтимоий мазмуни. Романда Вертер қисматининг тасвирланиши. Роман ўзбек тилида (Янглиш Эгамова таржимаси). Гёте лирикасининг асосий мавзуси. Гётенинг маданият ва санъат ишларига муносабати. Гётенинг ижтимоий ва адабий қарашлари.

Гёте поэтик ижодининг чўққиси - "Мағрибу машриқ девони"да фалсафий лирика яратиши.

"Фауст" - Гёте ижодининг чўққиси. Асарнинг ғоявий мазмуни. Фауст образи, унинг фалсафий ва бадиий аҳамияти, унинг эволюсияси. Халққа хизмат қилиш фикриқаҳрамоннинг олий мақсади. Трагедиянинг асосий қаҳрамонлари (Фауст, Мефистофел, Маргарита, Елена, Вагнер ва бошқалар). Трагедиянинг фалсафий томони. Асарнинг оптимистик руҳда тугаши. Асарнинг бадиий хусусиятлари, тили, услуби. Гёте асарларининг аҳамияти. Гётенинг асарлари ўзбек тилида (Эркин Воҳидов таржимаси).

 

САВОЛЛАР:

1. Классицизмнинг асосий принциплари нима?

2. Барокко қандай оқим ва унинг вакиллари кимлар?

3. Лопе де Веганинг "Қўзибулоқ" асарининг конфликти нимада?

4. Молернинг "характерлар комедияси" деб номланган асари қайси?

5. Лафонтен масалларидаги халқчиллик нимада?

6. Маърифатчилик адабиётининг асосий хусусиятлари нималардан иборат?

7. Дефонинг асарларида халққа муносабати қандай?

8. Дефонинг педагогик қарашлари қандай?

9. Свифтнинг сатирик сифатида танилишига нима сабаб бўлган?

10. Свифт ижодий методи.

11. Вольтернинг классицизм ва реализмга муносабати қандай?

12. Руссонинг педагогик қарашлари.

13. Шиллер асарларидаги исёнкорлик руҳи.

14. Гёте асарларининг халқчиллиги нимада кўринади?

15. "Фауст" асарининг фалсафий хусусиятлари нимада?

 

АДАБИЁТЛАР

1. Азизов Қ., Қаюмов О. "Чет эл адабиёти тарихи", (ХVIII-ХХ асрлар) Т., "Ўқитувчи", 1987 йил.

2. Қаюмов О. "Чет эл адабиёти тарихи" (Илк Ўрта асрлар, Уйғониш даври ва XVIII аср Фарбий Европа адабиёти). Иккинчи нашри, "Ўқитувчи" нашриёти, Т., 1979 йил.

БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР

1. Бёрнс Роберт "қўшиқ ва балладалар", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971 й.

2. Гёте Иоганн Волфганг "Ёш Вертернинг изтироблари", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1975 й.

3. Гёте Иоганн Волфганг "Фауст", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972-1974 й.

4. Дефо Даниэл "Денгиз сайёҳи Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари", Т., "Ёш гвардия", 1965 й.

5. Лопе де Вега "қўзибулоқ". Тошкент, Самарқанд. 1933 й. (лотин графикаси).

6. Свифт Жонатан "Гулливернинг саёҳатлари", Т., "Ёш гвардия". 1974 й.

7. Шиллер Фридрих "Макр ва муҳаббат" Т., Нафис адабиёт давлат нашриёти, 1939 й., (лотин графикаси).

ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР

1. Аникст А.А. "Даниел Дефо", М., 1957 й.

2. Дубашинский И.А. "Путешествия Гулливером" Джонатана Свифта, М., "Высшая школа", 1969 й.

3. Муравев В.С. "Путешествие с Гулливером", М., "Книга", 1972 г.

4. Нурматов Ў. "Шиллер трагедиялари ўзбек тилида", "Шарқ юлдузи", 1985 й., Н 1.

5. Урнов Д.М. Робинзон и Гулливер, Судба двух литературнўх героев. М., 1973 й.

6. Урнов Д.М. "Дефо", Молодая гвардия, 1978 й.

 

16- мавзу:

 

ХIХ АСР ЧЕТ ЭЛ АДАБИЁТИДА РОМАНТИЗМ

 

Режа:

1. Инглиз романтизм адабиётининг вужудга келиши

2. Франция романтизм адабиёти

3. Америка романтизм адабиёти

Романтизм. Характер яратиш. Контраст образ.

Инглиз романтизми. Лиро-эпик достон. Лирика. Роман. Тарихий роман.

Француз романтизми. Лирика. Драматургия. Публицистика. Роман.

Немис романтизми. Эртак жанри. Фольклор. Очерк. Халқ қўшиқлари. Баллада.

Европа романтизм адабиёти ХVIII асрнинг охири ва ХIХ асрнинг бошларида шаклланди. ХVIII аср маърифатпарварлари ўз фаолиятлари билан оқилона давлат, оқилона жамият ўрнатилиши тарафдорлари эдилар. Аммо ХВИИИ аср охирида юз берган инқилоб ва унинг натижалари маърифатпарварлар ишончини оқламади, янгича тартиблар ўрнатилди. Бу одамлар онгида, фанда, маданият ва адабиётда, санъатнинг барча соҳаларида кескин ўзгаришларга олиб келди. Адабиётда янги адабий оқимлар вужудга келдики, уларнинг бири ўтмишга юз ўгириб, ўрта асрчилик анъаналарини мақтаб асарлар ёзса, иккинчиси халқ интилишларини ифодаловчи асарлар ёзиб, маърифат, озодлик, тенглик, биродорлик идеалларига содиқ бўлиб қолдилар.

Даврнинг адабий оқимлари ўртасидаги кураш ва алоқаси. Илғор ғояли романтиклар халққа ишонч билан қараб, унинг тақдирига, урф-одатларига, миллий анъаналарига, оғзаки ижодга ижобий муносабатда бўлдилар. Улар деярли барча адабий жанрларда ижод қилдилар. Асарларида кучли, эҳтиросли қаҳрамонлар яратиб, мавжуд тузумга нисбатан муросасизликка, унга қарши исёнга, норозиликка чақирдилар.

Образларнинг бойлиги ва ранг-баранглиги, чуқур лиризм, ҳаётий воқеалар тугунидаги мураккабликлар ва қарама-қаршиликларни кўра билиши билан илғор романтиклар жаҳон адабиёти ривожида янги босқич яратдилар.

ХIХ асрнинг танқидий реалист ёзувчилари воқеликни кенгроқ, чуқурроқ акс эттиришда романтиклар тўплаган ижодий тажрибага суяндилар. Романтизм адабиётининг баркамол характерлар яратиш, ҳаёт зиддиятларини йирик контраст образлар тўқнашувида кўрсатиб бериш каби хусусиятлар йирик ёзувчилар реализмининг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшди.

Немис адабиётида романтизм даврида эртак жанри ниҳоятда ривожланди. Халқ оғзаки ижодининг бой хазиналаридан тўпланган ака-ука Гриммлар ҳамда Гофманнинг эртаклари алоҳида ўринни эгаллайди.

Гофман (1776-1822) ижоди учун характерли нарса санъат ва санъаткор мавзуи бўлди. Унинг асарларида истеъдодли музикантлар, санъаткорлар ҳаммавақт Германиянинг зерикарли, пасткаш ҳаётида бўғиладилар, ўз идеаллари билан немис ҳаёти шароити ўртасида номувофиқлик кўриб азоб чекадилар. Гофманнинг ўз замонасидаги тузумни фақат санъаткор зиёлилар кўзи билан қоралаши унинг дунёқарашидаги чекланганликни билдиради. Бу чекланганлик ўша давр немис ҳаётининг қолоқлиги, сусткашлиги натижаси эди. Билганимиздек, Наполеон ҳумронлиги тугагандан кейин ҳам немис халқи оғир зулмдан қутула олмаган эди.

Гофманнинг композитор Крейслер тарихига оид очерклари унинг номини адабиёт оламига танитди. Кейинчалик унинг "Кавелер Глюк", "Дон Жуан" номли новеллалари, музика ҳақидаги мақолалари эълон қилинади. Санъат мавзуи ва унинг ҳаётга муносабати Гофман ижодининг охиригача давом этади. Унинг "Тунги ҳикоялар", "Серапион муридлари", "Синнобер лақабли митти Сахес" эртаги, "Мушук Муррнинг хотиралари" романи ҳам машҳур. "Синнобер лақабли митти Сахес" номли эртак шаклига солиб ёзилган сатирасини авторнинг ўзи "замонавий эртак" деб атайди. Асарда ўзига ортиқча бино қўйган, ҳаддидан ошган давлат арбобларининг сатирик қиёфаси кўрсатилган. Гофман асарининг халқ ижоди билан алоқаси унинг эртак шаклидан фойдаланишидагина эмас, унинг халқ фольклоридан олган сеҳрли соч толалари мотиви, ёмонлик устидан яхшиликнинг ғалабаси каби оптимизмида кўринади.

Инглиз адабиётида романтизм Европа инқилобий ҳаракати даврида шаклланган бўлиб, инглиз романтиклари мавзуни қайси даврдан олишларига қарамай, ўз замонасига мурожаат қиладилар. Улардан бири Байрон бўлиб (1788-1824), ижодида даврининг барча зиддиятлари акс этган. Асарларида замонасидаги миллий озодлик ҳаракатини (Испания, Албания, Италия, Гресия) ирланд халқининг Англия зульмига қарши олиб борган курашларини тасвирлади. "Чайлд - Гаролднинг зиёратлари" лироэпик достонида исёнкор шахс билан адолатсиз жамият ўртасидаги тўқнашув ҳикоя қилинади. Асар қаҳрамони зодагон йигит Чайлд Гаролд Англия муҳитида бўғилади. Ўз уйини ташлаб, узоқ денгиз сафарига отланади. Аммо унинг ўтмиши каби келажаги ҳам умидсизлик кайфиятларига тўла. "Шарқ достонлари"да шоирнинг адолатсиз жамиятга нисбатан муносабати кўрсатилган, инглиз замонаси, унинг тартибларига қарши исёни ифодаланган.

Ижодининг чўққиси "Дон-Жуан" шеърий романи бўлиб, шоир замонасидаги муҳим ижтимоий воқеаларга, масалаларга ўзининг танқидий муносабатини билдиради. Дон Жуан образи шоирнинг романтик қаҳрамонларидан фарқ қилиб, мутлақо реал воқеалар, реал одамлар билан тўқнашади. Шу сабабли ҳам Дон Жуан образи реализмга яқин туради.

Байроннинг "Сулиотларга бағишланган қўшиқ", "Кефалония дафтарлари", "Гресия ҳақида сўнгги сўзлар" каби асарлари эрксевар грек халқи ҳаётига бағишланган.

Байрон асарларини ўзбек тилига Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода, Шукрулло, Жуманиёз Жабборов, Муҳаммад Али, Рауф Парфилар таржима қилганлар. Шоирнинг "Дон Жуан" шеърий романини Абдулла Шер таржима қилган.

Инглиз романтикларидан Шелли, Валтер Скоттлардир. Шелли "қиролича Маб", "Ислом қўзғолони", "Озод қилинган Прометей" поэмалари, ҳажвий ва ишқий мавзудаги лирик шеърлар авторидир.

Валтер Скотт эса тарихий романлар автори сифатида жаҳон адабиётида ном қолдирган.

Унинг тарихий мавзудаги романлари ХИИ асрдан то ХИХ асргача бўлган хилма-хил воқеаларни қамраб олади. Валтер Скотт кишилар тақдирини тарихий воқеалар оқими билан боғлиқ ҳолда кўрсатиб берди. Унинг ҳар бир қаҳрамони конкрет тарихий шароит ва миллий хусусиятлари билан узвий равишда гавдалантирилади.

Валтер Скотт ижодини, характерига кўра уч даврга бўлиш мумкин.

1. 1796-1813 йиллар - романтик поэмалари.

2. 1814-1818 - Шотландия тарихига оид романлари "Уэверли", "Гай Маннеринг", "Пуританлар".

3. 1819-1832 - "Айвенго", "Квентин Дорвард", "Перт гўзали" романларини ёзди.

Валтер Скотт (1771-1832)нинг "Айвенго" асари алоҳида ажралиб туради. ХИИ аср Англиясидаги қарама-қаршиликлар роман марказида туради. Асарда Робин Гуд ҳақидаги халқ қўшиқлари ва балладаларидан фойдаланган, қаҳрамонларнинг, айниқса, халқдан чиққан қаҳрамонларнинг тили ифодали бўлиб, унда халқ оғзаки ижоди хазинасидан унумли фойдаланилган.

Француз адабиётида романтизм йўналишининг негизида инқилоб туфайли юзага келган тартиблар ётади. Илғор француз романтиклари ижтимоий ҳаётга умид боғлаб, у инсониятни озодликка олиб келишига ишонадилар. Агар классицизм давр адиблари мавзуни қадимги Юнонистон ва Римдан олган бўлсалар, илғор романтиклар мавзуни ўз халқи тарихидан, миллий тарихдан ахтардилар. Улардан Виктор Гюго, Жорж Сандлардир. В. Гюго (1802-1885) - шоир, драматург, романнавис ва публицист сифатида ижод қилиб, ўз асарларида француз халқ тилининг бойликларидан унумли фойдаланди, француз шеър тузилишини янги вазнлар, хилма-хил қофия, миллий колорит, кенг халқ луғати билан бойитди. Унинг "Кромвел" драмасига ёзган муқаддимаси илғор романтизм адабиётининг амалдаги манифести, программасига айланди.

Гюго "Марион Делорм", "Эрнани" романтик драмаларини, "қиролнинг дилхушлиги" танқидий драмасини яратди. У "Париж Биби Марям ибодатхонаси" романига мавзуни XV аср Франция тарихидан олди. Инсон тарихида диннинг машъум ролини кўрсатиш мақсадида ХV аср Париж ҳаётига мурожаат қилди. "Хўрланганлар" романида хор-зор яшаб, тубанликка тушган, хўрланган кишилар қисматининг аянчли эканини кўрсатади. Романда ёзувчи дунёқарашидаги зиддиятларга қарамай, кенг ижтимоий масалаларни ўртага ташлади. Гюгонинг шеърий тўплами "Даҳшатли йил"да Париж Коммунаси ва Франция - Пруссия уруши воқеалари баён қилинади.

Гюгонинг "Денгиз заҳматкашлари" романида табиат стихиясига қарши кураш тасвирланиб, асар ўзбек тилига таржима қилинган (Наби Алимуҳамедов, 1938 йил).

"Козетта", "Гаврош" ҳикоялари ҳам ўзбек тилига таржима қилинган. "Бюг Жаргал" ўзбек тилида.

Америка адабиётида кўзга кўринган романтик ёзувчилар Вашингтон Ирвинг ва Фенимор Купер эди.

Жеймс Фенимор Купер (1789-1851) - романнавис бўлиб, "Американинг Валтер Скотти" деб ном олган ва тарихий роман жанрига асос солган адиб ижодида инсонпарварлик, оддий кишилар ҳаётини акс эттириши билан диққатга молик. Ижоди уч босқичга бўлинади:

1. 1821-1826 - асарлари "Жосус", "Лоцман", "Пионерлар", "Бостон қамали", "Сўнгги Могикан"ларда Америкадаги адолатсизликларни қоралайди.

2. 1826-1833 - Европа сафари ва "Мард", "Жаллод" романлари Европа мамлакатлари тарихига бағишланган.

3. 1833-1851 - ижодида силжиш. "Моникенлар", "Овчи", "Изқувар" романларида

АҚШ тузуми танқид қилинади, индей қабилалари ҳаёти акс эттирилади. Унинг "Сўнгги Могикан", "Чингачгук - улкан Илон", "Изқувар" романлари ўзбек тилида.

 

30-40 ЙИЛЛАР НЕМИС АДАБИЁТИ

ХIХ асрнинг бошларида Наполеон юришларининг Германия иқтисодиётига ва шу жумладан, маданияти ва адабиётига таъсири. Давр шоири Хенрих Хейне асарларида озодлик ғояларининг ифодачиси сифатида. Унинг дастлабки шеърий тўплами - "қўшиқлар китоби" - халқ қўшиқларига ниҳоятда яқин туради ва беш қисмдан иборатдир. "Йўл манзаралари" очерклар тўпламида ватан манзарасини чизар экан, унинг қолоқлигидан, сусткашлигидан тушкунликка тушмайди. "Силезия тўқувчилари" - ишчилар қўзғолонини ифодаласа, "Германия. қиш эртаги" ижодининг чўққиси ҳисобланади. Шоир достондаги қиш сўзи орқали Германиянинг қолоқлигига, у ерда ҳукм сураётган жаҳолатга ишора қилади.

Хенрих Хейне (1797-1856) шеърларидан ўзбек тилига Ойбек, Миртемир, Шукрулло, Хайриддин Салоҳ, Абдулла Шерлар таржима қилганлар. Хейненинг ўзбек тилида "Лирика" ва "Германия, қиш эртаги" тўпламлари бор.

 

17 – мавзу ХIХ АСР ТАНҚИДИЙ РЕАЛИЗМ АДАБИЁТИ

 

Режа:

1. Пер Жан Беранже ижоди

2. Чарлз Диккенс танкидий реализмнинг йирик вакили

3. АКШ танкидий реализм

Танқидий реализм. Француз адабиёти. Инқилобий поэзия. Ҳажвий қўшиқ. Ижобий қаҳрамон. Халқ масаласи. Миллий-озодлик мавзуси. Эпопея. Новелла. Юмор. Сатира.

20 йилларнинг охирида пайдо бўлиб, Европа мамлакатларида турли даврларда шаклланди ва ривожланди.

Француз адабиётида ХИХ асрнинг биринчи ярмида инқилобий поэзия ривожланди ва бу адабиёт меҳнаткаш халқ оммасининг кайфиятини акс эттирди. Шу адабиётнинг вакили Пер Жан Беранже (1780-1857) бўлиб, биринчи ҳажвий қўшиғи "қирол Ивето"ни бутун Париж куйлайди. Халқ шоири – Беранже сиёсий жиҳатдан ниҳоятда ўткир қўшиқларини яратди. Унинг "Зотли итлар арзи" сатирик шеъри давлат тепасида турган Карл Х Бурбонга қарши қаратилган эди. "Карл ИИИ" шеъри эса унинг ўлимини башорат қилади. "Халқларнинг муқаддас иттифоқи", "Жак", "Малла Жанна" шеърлари. Беранже шеъриятининг муҳим аҳамияти шундаки, у ўз ижодини онгли равишда оддий халқ хизматига, меҳнаткаш халқ манфаатларига бўйсундиради. Шунинг учун ҳам шоир "Халқ-менинг илҳомим" деган эди.

ХIХ асрнинг биринчи ярмида реализмнинг тарихий заминлари, реалистларнинг халқчиллиги, улар ижодида халқ масаласи ва ижобий қаҳрамонлар.

Фредерик Стендал (1783-1842) ижоди хилма-хил жанрларни, санъатнинг турли соҳаларини қамраб олади. Унинг бешта романи, "Италия йилномалари" новеллалар тўплами, "Анри Брюлар ҳаёти", "Автобиографик мактублар" каби асарлари, кундалик ва хотиралари сақланиб қоган. Унинг "Наполеон ҳаёти", "Наполеон ҳақида хотиралар", шунингдек, "Рим", "Неапол", "Флоренция" номли йўл лавҳалари, "Рим бўйлаб саёҳат", "Турист хатлари" номли эсдаликларида фалсафий, сиёсий ҳамда эстетик мулоҳазалари баён этилган. "Расин ва Шекспир" рисоласида реализм принципларини илгари сурди, бу унинг бадиий программаси сифатида майдонга келди. Стендал икки буюк фожеанавис шоир ижодини таҳлил қиларкан, Шекспир ижодидаги ҳаётийликни алоҳида таъкидлайди. Шекспир ижодидаги халқчиллик, реализм уни Расин ижодидан ажратиб турадиган хусусият эканини кўрсатиб беради.

"Ванина Ванини" новелласи Италия миллий-озодлиги учун бораётган курашни тасвирлашга бағишланган.

"Қизил ва қора", "Парма ибодатхонаси" романлари ўзбек тилига ўгирилган. Стендал ижтимоий роман устаси сифатида бу романида ўз қаҳрамонлари қалбини чуқур ифодалай олган моҳир психолог ҳамдир. "Парма ибодатхонаси" романи ҳам Италия мавзусида бўлиб, "қизил ва қора" қаҳрамони Жюлен Сорел сингари ўз Ватани озодлиги йўлида курашга тайёр Фабрициодир. Адиб қаҳрамонларининг ички кечинмаларига катта эътибор беради. Унинг ижобий қаҳрамонлари зулм-истибдодга асосланган тузум билан муросага кела олмайдилар. Улар ҳаётдаги эскилик, худбинлик, зўравонлик, инсон шахсининг камситилишига қарши исён кўтарадилар.

Унинг асарлари ҳаётий реализм билан суғорилган.

Оноре де Балзак (1799-1850) - ижодида танқидий реализм чўққига кўтарилгандир. Унинг "Инсонлар комедияси" деган умумий ном остига кирувчи романлари адибга шуҳрат келтирган. Ўзини "ижтимоий фанлар доктори" деб ҳисоблаган Балзак улкан эпопеяси "инсон комедияси"да икки мингдан ортиқ персонаж қатнашади. Агар француз жамияти тарихчи бўлса, Балзак ўзини унинг котиби деб билади. Эпопеяда кўтарилган мавзу - пул, бойлик, тилла бўлиб, бу бойлик асар қаҳрамонлари ҳаётида машъум рол ўйнайди. Балзак асарларида пул киши характерини, психологиясини ўзгартирувчи, емирувчи, издан чиқарувчи салбий куч сифатида кўрсатилади.

Адибнинг "Гобсек", "Эвгения Гранде", "Горио ота", "Сағри тери тилсими" романларида пулнинг ана шундай бузғунчилик ролини кўрсатади. "Гобсек"да қаҳрамон пулинг қанча кўп бўлса, сен шунча қудратли бўласан деган фалсафага риоя қилса, "Эвгения Гранде"нинг қаҳрамони Гранде ҳам пул жамғариш касалига дучор бўлган шахсдир.

Балзакнинг "Горио ота" романи оталар ва болалар муносабати масалаларига бағишланган. Шу ўринда Горио чол билан Шекспирнинг Лир образини таққосласа бўлади.

"Cағри тери тилсими" романи фалсафий асар бўлиб, сағри териси инсонни ҳалокатга маҳкум этган тузумнинг рамзий образидир.

Балзакнинг буюк хизмати шундаки, асарларида француз ҳаётининг барча томонларини қамраб олди. қаҳрамон характери, ташқи муҳит, уни ўраб олган ижтимоий шароит таъсирида қарор топгани учун Балзак ана шу ташқи дунёга, унинг тафсилотига аҳамият берди. Шу сабабли ҳам адибнинг ҳар бир асарида қаҳрамон ва воқеалар ҳолатини белгилаб берувчи атроф-муҳит, нарсаларга кенг ўрин берилади. Натижада унинг ҳар бир асари мукаммал, жозибалидир. Балзакнинг асарлари ўзбек тилида.

Проспер Мериме (1803-1870) - новеллалари ва "Карл ИХ салтанати йилномаси" асари билан ўзбек китобхонига таниш. Унинг халқ оғзаки ижодига муносабати ва славян халқлари миллий-озодлик ҳаракати мавзусида яратилган "Гусла" тўплами.

Мериме жаҳон адабиётида новелла жанрининг устаси сифатида "Таманго", "Матео Фалконе", "Этрусс гулдони", "Иккиёқлама хато" асарлари билан танилган.

Агар "Таманго"да оқ танли қулфурушларни танқид қилса, "Матео Фалконе"да Корсика оролида истиқомат қиладиган халқнинг урф-одатларини ифодалайди.

"Этрусс гулдони"да юқори табақа вакиллари орасидаги ғийбат, қуруқ туҳмат каби иллатларни фош қилган.

Унинг "Арсена Гиё", "Кармен" қиссалари. "Арсена Гиё"да камбағал қиз Арсенанинг таҳқирланиши тасвирланса, "Кармен"да лўлилар ҳаётига мурожаат этиб, ҳамма нарсадан ўз шахсининг эркин бўлишини биринчи ўринга қўйган мағрур, жасоратли эрксевар аёл образини яратади.

Мерименинг "Карл IХ салтанатининг йилномаси" романи Озод Шарафиддинов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Роман тарихий мавзуда бўлиб, ХVI асрга мурожаат қилган. Романда ҳикоя қилинган қонли Варфоломей кечаси диний таассубликнинг оқибати эканини кўрсатади. Замонасининг эрксевар кишиси бўлган Мериме бу қонхўрликнинг асосий айбдорлари бўлган сарой амалдорлари билан дин ҳомийларини кескин фош этади. Мериме асарлари ўзбек тилида.

Гюстав Флобер (1821-1880) - "Бовари хоним", "Саламбо", "Сезгилар тарбияси", "Авлиё Антонийнинг алданиши" каби романлари ва драматик асарларининг автори.

Флобернинг сиёсий, ижтимоий ва эстетик қарашларидаги зиддият. Адиб ўзи яшаб турган жамиятнинг ривожланиш жараёнини тушунмади, уни фожеали тарзда қабул қилди. Бу тузумдан қутулиш йўлларини топа олмади.

"Бовари хоним" асарида ҳаёт ҳақиқатларини романтик хаёлпарастликка қарама-қарши қўяди. Асарда қаҳрамоннинг эстетик хом-хаёлларининг фош этилиши.

Маънавий ожиз - Оме, романтик хаёлпараст - Эмма образлари. Асарнинг бош қаҳрамонлари Эмма ва Шарлга Флобернинг иккиёқлама муносабати.

Инсон ахлоқи масаласи - "Сезгилар тарбияси" романида фош этилиши. "Саламбо"да эрамиздан аввалги Карфаген давлати тарихига мурожаат этади ва Африканинг шимолидаги Карфагеннинг Рим билан олиб борган урушларини тасвирлайди.

Флобернинг "Бовари хоним" романи ўзбек тилида.

Инглиз танқидий реализм адабиётининг вакили сифатида Чарлз Диккенс (1812-1870)ни кўриш мумкин. У жаҳон адабиёти тарихида ўзининг чинакам халқчил асарлари билан ўчмас из қолдирган. Диккенснинг ижоди инглиз адабиётида бутун бир даврни ташкил қилади. У ҳақли равишда Англиянинг халқ ёзувчиси, унинг миллий ифтихори сифатида тан олинган.

Диккенс инглиз адабиётида биринчи бўлиб, азоб-уқубатларга дучор қилинган оддий халқ ҳаётини реалистик кўрсатиб берди.

Диккенс романлари ижтимоий адолатсизликларни фош қилди, оддий инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари тарафдори бўлди, меҳнат аҳлининг қадр-қимматини улуғлади, унинг гўзаллигини, эзгу-мақсадларини куйлаб, худбин жамиятнинг жирканч манзарасини аёвсиз танқид қилди.

Диккенс ижоди тўрт даврга бўлинади:

1. 1833-1841 - бу даврда асосан юмористик асарлари билан ном чиқарди. "Боз очерклари", "Пиквик клубининг мактублари", "Оливер Твистнинг бошидан кечирганлари" каби асарлари ёзилган.

2. 1842-1848 - "Америка хатлари", "Мартин Чезлвит", "Домби ва ўғли".

3. 1849-1859 - асосан ҳажвий асарлари "Давид Копперфилд", "Совуқ уй", "Мудҳиш замонлар", "Митти Доррит".

4. 1859-1870 - Диккенс ижодида умидсизлик кайфиятлари устунлик қилади. "Икки шаҳар ҳақида қисса", "Катта умидлар", "Бизнинг умумий дўстимиз" асарлари яратилган.

Агар Диккенснинг "Америка хатлари" ва "Мартин Чезлвит" асарлари АҚШ ҳаётига бағишланган бўлса, "Пиквик клубининг мактублари" адабиёт хазинасига комик роман намунаси бўлиб қўшилди, унда мавжуд тузумга қарши нафрат, норозилик эмас, балки ўткир кулги, битмас-туганмас юмор етакчилик қилади.

"Домби ва ўғли" романи инглиз танқидий реализмининг намунаси бўлиб, фақат пулни тан оладиган Домби образига оддий меҳнаткашларни қарама-қарши қўяди.

Ёзувчи доимо ана шу меҳнаткаш кишилар томонида бўлади.

40-50 йиллардаги романларида чартистлар ҳаракатининг таъсири. Сатирик ёзувчи сифатида яратган асарларида меҳнат ва капитал ўртасидаги зиддиятнинг ифодаланиши.

"Оливер Твистнинг бошидан кечирганлари" романида болалар ва тарбия масаласи. Асар ўзбек тилида.

 

САВОЛЛАР:

1. Романтизм оқимининг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?

2. Байрон ижодида миллий озодлик кураши қандай ёритилган?

3. Байрон ижодида Шарқ мавзуси.

4. Гюго ижодида халқ образи.

5. Хейне - озодлик учун курашувчи.

6. Балзак ижодида шахс масаласи.

7. Мериме ва фольклор.

8. Диккенснинг сатирик асарларида халқ образи.

 

АДАБИЁТЛАР

1. Азизов Қ., Қаюмов О., "Чет эл адабиёти тарихи", (ХВИИИ-ХХ асрлар), Т., "Ўқитувчи", 1987 йил.

2. Бақоева М. Байроннинг "Кўнглим қоп-қоронғу" шеъри таржималари ҳақида. (Мақолалар тўплами, "Таржима назарияси масалалари", Н 540, Тошкент, 1977 йил).

3. Бақоева М. Байрон ижодига Шарқ адабиётининг таъсири ва таржима масаласи. Таржима назарияси масалалари (Илмий ишлар тўплами, Н 606, Тошкент, 1979 йил).

4. Маҳмудов М. "Ҳайрат ва тафаккур", Фафур Фулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990 йил.

5. Пўлатов Ю. Ўзбекистонда чет эл адабиётини ўрганишга доир. "Ўқитувчи", 1975 й.

6. Пўлатов Ю. Асрларга туташ ҳамкорлик, Тошкент, 1974 й.

7. Сулаймонова Ф. Шарқ ва Фарб, Тошкент, 1997 йил.

 

БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР

1. Байрон Жорж Гордон "Сайланма": Шеърлар, достон, драматик достон. Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1974 й.

2. Балзак Оноре де "Гобсек. Сағри тери тилсими", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981 й.

3. Балзак Оноре де "Горио ота", Т., Бадиий адабнашр. 1968 й.

4. Балзак Оноре де "Эвгения Гранде", Т., 1964 й.

5. Верн Жюл "Ўн беш ёшли капитан", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976 й.

6. Гюго Виктор "Бюг Жаргал", Т., "Ёш гвардия", 1982 й.

7. Гюго Виктор "Денгиз заҳматкашлари", Т., "Ёш гавардия", 1965 й.

8. Диккенс Чарлз "Оливер Твистнинг бошидан кечирганлари", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984 й.

9. Мериме Проспер "Карл ИХ салтанатининг йилномаси", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978 й.

10. Мериме Проспер "Кармен", Новелла, Т., Ўзадабийнашр, 1963 й.

11. Мериме Проспер "Таманго" Новеллалар. Т., Ўзадабийнашр, 1961 й.

12. Стендал "Ванина Ванини ёки карбонийларнинг Папа областида фош қилинган сўнгги вентаси ҳақидаги баъзи тафсилотлар", Т., Ўзадабийнашр, 1962 й.

13. Стендал "қизил ва қора". 1930 йил хроникаси, Т., Адабиёт ва санъат нашриёти. 1979 йил.

14. Стендал "Парма ибодатхонаси", Т., "Медицина", 1990 йил.

15. Флобер Гюстав "Бовари хоним", Вилоятлар ахлоқи ҳақида роман. Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976 йил.

16. Хейне Хенрих "Лирика", Ф. Фулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, Т., 1973 й.

17. Хейне Хенрих "Германия. қиш эртаги", Т., "Ёш гвардия", Т., 1984

 

18 – мавзу ХIХ АСР ОХИРИ ХХ АСР БОШЛАРИДАГИ ЧЕТ ЭЛ АДАБИЁТИ

 

Режа:

1. Элип Золя, Гиде Мопассан ижоди

2. Б. Шоу, Г. Уэллис, Ж. Голсуорси ижоди

3. М. Твен, Жек Лондон ижоди

Танқидий теализм. Декадентлик адабиёти. Француз адабиёти. Париж Коммунаси адабиёти. Наср. Натурализм. Ҳикоянавислик. Роман. Драма. Немис адабиёти. Роман. Сатира. Реалистик санъат. Инглиз адабиёти. Драматургия. Ижобий идеал. Ижобий қаҳрамон. АҚШ адабиёти. Юмор. Сатира. Роман. Ҳикоя.

Даврлаштириш:

1. 1871 йилги Париж Коммунасидан биринчи жаҳон урушининг тугашигача бўлган даврда асосий йўналишлар, танқидий реализм, декадентлик адабиёти, Янги мавзуларнинг пайдо бўлиши, услуб ва жанр шаклларининг хилма-хиллиги. Бу давр ёзувчилари асарларида ҳаётдаги қарама-қаршиликларнинг чуқур ва ҳаққоний очиб берилиши.

Француз адабиёти, Париж коммунаси адабиёти. Намояндалари Э. Поте, Л. Мишел,

Ж. Валлес. Назм ва насрда сиёсий мазмун.

Натурализм оқими, унинг тарихий ва фалсафий илдизлари. Натурализм эстетикаси, унинг сиёсий мазмуни.

Э. Золя натурализмининг фалсафий илдизлари. "Ругон-Маккарлар"да ирсият муаммоси. "Ҳамал" романида меҳнат ва капитал масаласи. Золя ўзбек тилида ("Ҳамал" романи).

Ги де Мопассан - танқидий реализмнинг вакили сифатида "Ҳаёт", "Азизим" романларида ўзи яшаётган жамиятнинг бузуқликларини, манфаатпарастликни танқид қилиши.

Мопассан - ҳикоянавис. Халқ образининг яратилиши ("Симоннинг дадаси"), Франция-Пруссия уруши мавзусидаги ("Дўндиқ") асарлари. Мопассан ижодида психологик таҳлилнинг чуқурлиги.

Мопассан ўзбек тилида (Мопассан ҳикоялари, "Азизим", "Ҳаёт" романлари).

Немис адиби - Томас Манн ижодида инсонпарварлик ғояларининг акс этиши.

"Будденброклар" асари. Роман жанри оила хроникаси.

Немис адиби ижодида сатиранинг кескинлашиши, назарий ишларида ("Роман санъати",

"Чехов") реалистик санъат принципларининг ёқланиши.

Инглиз адиби - Бернард Шоу - йирик драматург, "Мустақил театр" фаолиятида ўйнаган роли. Ижтимоий муаммоларнинг ўткирлиги. "Кўнгилсиз пьесалар", "Кўнгилли

пьесалар"да мунофиқлик ва иккиюзламачилик устидан кулиш. Шоу драматургиясида ижобий идеал ва ижобий қаҳрамон муаммоси. Шоунинг антиимпериалистик чиқиши

("Уруш ҳақида соғлом фикр").

АҚШ адабиёти - Марк Твен ижодининг юмордан ижтимоий сатирагача ўсиши. У қисқа юмористик ҳикоялар устаси. "Том Соернинг саргузаштлари" романида ахлоқ тасвири, Твен демократизми (камбағал Гек ва оқ танли қул Жим образлари).

Романда кучлиликнинг қораланиши. Тарбия ва болалар масаласи. "Шоҳ ва гадо"да халқ муаммоси, тарихий мавзу, сатирик маҳорати. "Шоҳ ва гадо" ўзбек тилида.

Жек Лондон ҳикояларида ("Шимол ҳикоялари", "Жануб ҳикоялари") табиат ва жамият, шахс муаммоси. "Мартин Иден"да ёзувчи эволюсияси. Жамият ва санъаткор тақдири мавзуси. Романда ёзувчига хос бўлган дунёга индивидуал қарашнинг ифодаланиши. Лондон асарлари ўзбек тилида (ҳикоялари, "Мартин Идин", "Уч қалб" романлари).

2. 1917-1945 йиллардаги Европа адабиётида истеъдодли ёзувчилар. Француз адиби Р. Роллан ижодида қаҳрамонона характерларнинг яратилиши. Драматургиясида - "Инқилоб драмалари" (миллий инқилобий мавзу). "Жан Кристоф" - жамиятда санъат ва санъаткор мавзуси: халқ образи. "Мафтун қалб" ёзувчи ғоявий бадиий эволюсиясининг якуни, буржуа жамияти ва маданияти инқирозининг тасвирланиши.

АҚШ адабиёти - Э. Хемингуэй ижодида уруш мавзуси. ("Алвидо, қурол") испан мавзуси ("Кимга занг урилмоқда?"). Табиат ва жамият билан курашда инсон иродаси. ("Чол ва денгиз").

Хемингуэй ижодида психологик таҳлил маҳорати, матндаги яширин ички мазмун роли. Ўзбек тилидаги асарлари - "Чол ва денгиз", "Алвидо, қурол", "қуёш барибир чиқаверади" ("Фиеста").

Т. Драйзер - "Бахти қаро Керри" биринчи реалистик ижтимоий роман. Америка воқелиги шароитида оддий киши тақдири - романнинг асосий мавзуси. 20-30 йиллардаги асарларида капитализм танқидининг чуқурлашуви ва кескинлашуви.

Ижтимоий умумлашмаларнинг чуқурлиги. "Америка фожиаси" ёзувчи ижодининг чўққиси. "Женни Герхардт" асарининг ғояси. Драйзер асарлари ўзбек тилида ("Америка фожиаси", "Бахти қаро Керри", "Женни Герхардт").

3. 1945 йилдан кейинги давр адабиётида тинчлик учун кураш мавзуси. Танқидий реализм.

Француз адабиёти. Луи Арагон - қаршилик даври поэзияси. Француз халқи қаҳрамонона анъаналарининг куйланиши. Шеърларида ижтимоий-сиёсий ўткирлик ва юксак бадиий маҳорати. Арагон-шеър новатори.

Немис адабиёти. Анна ЗеГерц - халқ ҳаёти ва кураши мавзуси. 30-йиллардаги романи - "Эттинчи хоч" романида урушга қарши курашувчи образларнинг яратилиши. Урушдан сўнгги ижоди. "Барҳаёт ўликлар", "Тинчлик" новеллалари сикли.

Ижтимоий фаолияти. Ўзбек тилидаги "Барҳаёт ўликлар" асари.

Инглиз реализми - Жеймс Олдриж ижодида грек халқининг миллий-озодлик кураши тасвири мавзуи. "Денгиз шунқори"да фашизмга қарши курашчилар образи. Ёзувчи романларида халқ тасвири. "Дипломат" романида иккинчи жаҳон урушидан кейинги лагерь курашининг ифодаланиши. Жеймс Олдриж ўзбек тилида ("Денгиз шунқори").

 

САВОЛЛАР:

1. Золя ва натурализм.

2. Золянинг "Ҳамал" романида меҳнат ва капитал ўртасидаги қарама-қаршилик нимадан иборат?

3. Мопассан ҳикояларида психологик таҳлилнинг чуқурлиги нималарда кўринади?

4. Хемингуэйнинг уруш, тинчлик инсон ҳақидаги тушунчаларининг ўзига хослиги нимадан иборат?

5. Шоу драматургиясида ижобий қаҳрамон масаласи қандай ёритилган?

6. Марк Твен ижодида ахлоқ тасвири.

7. Жек Лондон ҳикояларида табиат, жамият ва шахс масаласи қандай ёритилган?

8. Ромен Роллан ижодида миллий инқилобий мавзунинг очилиши.

9. Анна ЗеГерц ижодида халқ ҳаёти ва кураши қандай акс эттирилган?

 

АДАБИЁТЛАР

1. Азизов қ., қаюмов О. "Чет эл адабиёти тарихи", (ХVIII-ХХ асрлар) Т., "Ўқитувчи", 1987 йил.

2. Пўлатов Ю. Асрларга туташ ҳамкорлик, Тошкент, 1974 йил.

3. Пўлатов Ю. Ўзбекистонда чет эл адабиётини ўрганишга доир. Т.,

"Ўқитувчи", 1975 й.

 

БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР

1. Барбюс Анри. "Биринчи муҳаббат" новеллалар, Т., Ўзадабийнашр, 1964 й.

2. Барбюс Анри. "Ҳаёт", Т., Ўздавнашр, 1941 й.

3. Драйзер Теодор "Америка фожиаси". I-II қисм, Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987 й.

4. Драйзер Теодор. Эски жойлар. Ҳикоя. Тошкент, Самарқанд, Ўздавнашр. 1933 (лотин графикаси) йил.

5. Золя Эмил. "Ҳамал". Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982 й.

6. Лондон Жек. "Мартин Иден". Т., Бадиий адабиёт нашриёти, 1968 й.

7. Мопассан Ги де. "Ҳаёт", "Азизим". Новеллалар. Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987 й.

8. Манн Генрих. "Содиқ фуқаро", Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1970 й.

9. Олдриж Жеймc. "Денгиз шунқори" Т., "Ёш гвардия", 1977 й.

10. Уэлсс Герберт. "Кўринмас одам", Т., Бадиий адабий нашр, 1967й.

11. Хемингуей Эрнест "Қуёш барибир чиқаверади", Т., "Ёш гвардия", 1984 й.

12. Хемингуей Эрнест "Алвидо қирол", Ф.Фулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, Т., 1973 й.

13. Хемингуей Эрнест "Чол ва денгиз", Т., Ўзадабийнашр. 1963 й.

 

ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР

1. Кучборская З.П. "Реализм Золя" М., 1993 й.

2. Минделсон "Американская трагедия" Т. Драйзера, М., 1981 й.

3. Оленева В.И. Современная американская новелла, М., 1983 й.

4. Финкелштейн И.А. "Хемингуэй", М., 1984 й.