ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
КОМПЬЮТЕР ИНЖИНИРИНГ ФАКУЛЬТЕТИ
«Мультимедиа технологиялари» кафедраси
«Мультимедиа тармоқлари ва тизимлари»
фанидан лаборатория ишини бажариш учун услубий кўрсатма
5220200 - «Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик»
бакалавриат йўналиши талабалари учун
Тошкент 2014
Тузувчилар: |
Тошкент ахборот технологиялари университети «Мультимедиа технологиялари» кафедраси М.Д. Хашимходжаева., Н.И.Содиқова, |
Такризчилар:
|
Тошкент ахборот технологиялари университети «Ахборот технологиялари» кафедраси доценти т.ф.н. M.Б. Зайнутдинова |
|
|
Мазкур ишчи дастур ЎзР ЎМТВ ни мувофиклаштирувчи кенгашида тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
“MT” кафедрасида мухокама этилган (2014 йил “__”_____№__ сонли баён
Кафедра мудири _______________________PhD Ф.А.Алишеров
2014 йил “___”_________
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИНГ БАЖАРИЛИШ МАҚСАДИ ВА МАСАЛАЛАРИ
Ушбу услубий кўрсатмани бажаришда талаба «Мультимедиа тармоқлари ва тизимлари» фанидан ўтиладиган маърузадан олган билимларига таянади. Бундан ташқари усулубий кўрсатмада келтирилган топшириқларни бажариш учун талабага барча лаборатория ишларини мазмунини очиб берувчи видео дарслар дискда тақдим этилади.
Лаборатория ишларини бажаришдан мақсад тармоқ ресурслари билан ишлаш, амалий дастурлар пакети ёрдамида тақдимотни тайёрлаш, интернетда мултимедияли аxборотни кидириш, видео ва аудио ахборотга WindowsXP операцион тизимнинг стандарт воситалари ёрдамида ишлов бериш усулларини ўрганишдир.
Иш бажариш жараёнида талаба олинган натижаларни таҳлил қилиб, лаборатория ишини ҳисоботини жиҳозлаган ҳолда ўқитувчига текшириш учун топшириши керак.
1 – ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ТАРМОҚ РЕСУРСЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ
Ишни бажаришдан мақсад: маълумот алмашиш жараёнида иштирок этадиган модемлар, алоқа линиялари ва бошқа қурилмалар билан танишиш ва уларнинг ишлаш принципларини ўрганиш.
НАЗАРИЙ ҚИСМ
Компьютер тармоқлари- бир неча компьютерларни бир-бири билан боғлаган ҳолда бир вақтнинг ўзида ўзаро ахборот алмашувини таъминлаб берувчи тармоқ. Тармоқ фаолиятини коммуникацион воситалар (турли кабеллар ва улар орқали ўзаро боғланган махсус қурилмалар) таъминлаб беради. Хозирги вақтда ернинг сунъий йулдошлари орқали кабелсиз боғланиш имконияти ҳам яратилган ва кенг оммалашиб бормоқда.
Абонент тизимларининг худудий жойлашувига қараб ҳисоблаш тармоқларини учта асосий туркумга ажратиш мумкин.:
- глобал тармоқлар (WAN — Wide Area Network);
- минтакавий тармоқлар (MAN — Metropolitan Area Network);
- локал тармоқлар (LAN — Local Area Network).
Минтақавий ҳисоблаш тармоғи бир-биридан анча узок масофада жойлашган абонентларни боғлайди. У катта шаҳар, иктисодий минтақа ва алоҳида мамлакат доирасидаги абонентларни ўзи ичига олиши мумкин. Одатда, минтақавий ҳисоблаш тармоғи абонентлари ўртасида масофа ўнлаб, юзлаб километрни ташкил этади.
Локал ҳисоблаш тармоғи унча катта бўлмаган худуд чегарасида жойлашган абонентларни бирлаштиради. Ҳозирги вактда локал ҳисоблаш тармоқлари абонентларининг худудий жойлашуви бўйича катъий чеклашлар йўк. Одатда бундай тармоқ муайян жойга бириктириб кўйилади.
Глобал, минтақавий ва локал ҳисоблаш тармоқларининг бирлашуви кўп тармоқли иерархия ташкил этишга имкон яратади. Улар йирик ахборот тўпламини қайта ишлашнинг йирик, иктисодий жихатдан мақсадга мувофиқ воситаларини хамда чекланмаган ахборот ресурсларидан фойдаланишни таъминлайди. Ҳисоблаш тармоқларининг мумкин бўлган иерархияларидан бири келтирилган. Локал ҳисоблаш тармоқлари минтақавий тармоқ таркибига кириши, минтақавий тармоқлар эса глобал тармоқ таркибига бирлашиши, глобал тармоқлар эса мураккаб тузилмалар вужудга келтириши мумкин.
Тармоқ ресурслари – бу Интернетнинг абстракт нуқтасида аниқ пайтда мавжуд бўладиган ҳар қандай физик ва виртуал бирлиқ.
Тармоқ ресурслари бу Интернетга уланиши учун мавжуд бўлган ҳар қандай ускуна ва ҳар қандай маълумот бўлиши мумкин.
Интернетга ресурсларни жойлаштириш ва кўчириб олиш. Ахборотни серверга жойлаштириш бир неча усулларда амалга оширилади. Масалан Plesk тизими, FTP клиент дастурлари ёки веб интерфейс орқали ресурсларни интернетга жойлаштириш мумкин. Бунда барча юкланаётган маълумотлар сервер компьютер хотирасидаги ажратилган жойга жойлаштирилади. Бирор маълумотни интернетдаги бирор компьютерга жойлаштириш учун фойдаланувчи албатта шу тизимда қайд қилинган бўлиши шарт, акс ҳолда юклашга рухсат берилмайди.
Маълумотларни юклаб олиш веб интерфейс орқали ёки махсус дастурлар орқали амалга оширилади. Бунда кўрилган веб сайтдаги маълумотларни Интернет броузернинг сақлаш амали ёрдамида юклаб олиш мумкин. Агар файл кўринишидаги маълумотларни юклаб олиш керак бўлса, у ҳолда файлларни юклаб олишга мўлжалланган махсус дастурлардан фойдаланилади.
Интернетда манзил тушунчаси ва Интернет ресурслари манзили. Саҳифа, файл ёки бошқа ресурснинг Интернетда жойлашишини аниқловчи ноёб манзил – URL деб аталади. Интернетдаги манзил одатда қуйидаги элементлардан таркиб топади: ресурсдан фойдаланиш протоколи (масалан, http://, ftp://) ва домен номи (масалан, domain.uz). Интернетдаги манзил, шунингдек, URL-манзил деб ҳам аталади.
Компьютер домен манзилининг намунавий кўриниши қуйидагича: http://www.tuit.uz, http://www.aci.uz. Одатда, ҳужжатларда манзилни англатувчи маълумотларнинг тагига чизилади.
Намунадан кўриниб турибдики, компютер манзили бир неча қисмлардан иборат. Ўнг томондан манзилнинг биринчи қисми (намунада uz) доменнинг биринчи сатҳи деб қабул қилинади, кейингиси (намунада tuit) – доменнинг иккинчи сатҳи ва ҳоказо. Интернетда манзиллар кўп қаватли домен тизимида қурилган. Биринчи сатҳ доменлар умумжаҳон мавзулар ёки географик жойлар бўйича номланади.
Электрон почта -оддий биз биладиган почта хизматининг электрон куриниши. Яъни биз бу почта орқали дунёнинг истаган бурчагига маълумот (хат) узатишимиз ёки уни кабул килишимиз мумкин. Фарки шундаки, бу ерда вакт тушунчаси деярли уз мохиятини йукотади. Чунки дунёнинг турли чеккаларида жойлашган компьютерлар (уларни бошқараётган инсонлар) орасидаги ахборот алмашинуви бир-неча лахзаларда булиб утади.
Сайт-Интернет тармоғида маълумотни ўзида сақлаб турувчи саҳифа ёки саҳифалар. Бу саҳифалардаги маълумотлардан дуне буйича хохлаган киши хохлаган вактида фойдаланиши мумкин. Шунингдек хохлаган киши уз маълумотларини киритиши, яъни уз сайтини яратиши мумкин. Маълумотларни киритганда баъзи чекловлар бериш имконияти хам мавжуд. Масалан, шундай килиш мумкинки, Сизнинг маълумотингизни факатгина айрим кишиларгина кўра олади. Шу жумладан Сиз хам Интенетдаги хамма ахборотлардан ҳам фойдалана олмаслигингиз мумкин. Бундай маълумотлардан фойдаланишга рухсат олиш учун бу маълумотларнинг эгасига, яъни бу маълумотни Интернет тармоғига жойлаштирган кишига мурожаат килишингизга тугри келади. Бундай ҳаракатлар асосан моддий ахамиятга эга булган маълумотлар учун кулланилади. Шунингдек баъзи маънавий-сиёсий мазмундаги маълумотлар хам маълум хизматлар томонидан чеклаб куйилиши мумкин. Лекин бунда 100 фоиз чекловга эришишнинг иложи йук. Сайтни оддий китоб билан солиштирса булади. Баъзи холларда сайт жуда кичик китоб, аникроги 1 саҳифали «китоб» куринишида хам булиши, яъни сайт факатгина бир саҳифали ёки бир неча юзлаб саҳифали булиши хам мумкин. Сайтларнинг бир саҳифасидан иккинчи саҳифасига ўтиш гиперссылка деб номланувчи махсус ёзувлар устига сичқонча кўрсаткичини келтириш ва махсус тугмасини босиш орқали амалга оширилади.
Провайдерлар – Интернет тармоғига уланишни таъминлаб берувчи махсус хизматчилар. Корхоналар деса хам бўлади. Чунки у ерда бир неча ўнлаб кишилар хизмат килишади. АТС га ўхшаш жой. Улар кўрсатган хизматлари учун абонентлардан олган даромадлари ҳисобидан фаолият кўрсатишади. Жуда кўп (юзлаб, минглаб) провайдерлар мавжуд. Интернет тармоғига уланиш сифати ана шу провайдерларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Қанча сифати яхши бўлса, нархи хам шунча юқори бўлади. Бу ерда асосий сифат кўрсаткичи бўлиб, Интернетга уланиш ва ундан ахборотларни олиш тезлиги хисобланади.
Электрон кутубхона тузилиши жиҳатидан оддий кутубхонадан деярли фарқ қилмайди. Лекин ундаги маълумотлар микдори жуда чексиз бўлиши мумкин. Интернет тармоғида минглаб электрон кутубхоналар мавжуд. Айни вақтда бу кутубхоналарнинг кўпчилиги тармоқ орқали ўзаро боғланган. Оддий кутубхоналардаги сингари бу ерда хам баъзи маълумотлар тўлиқ бепул, баъзилари учун эса пул тўлашга тўғри келади. Шунингдек Интернет тармоғидан ташқарида хам, яъни масалан, ўқув юртлари учун хам электрон кутубхоналар яратиш мумкин. Бунинг учун керакли маълумотларни талаб қилинган тартибда компьютерга киритиш кифоя. Бу маълумотларни локал тармоқ орқали бош компьютердан ўзаро боғланган бошқа компьютерларга узатиш мумкин. Бу кутубхонани Интернет сайтига жойлаштирса, у ҳамма учун фойдаланиш имкониятини беради.
Топшириқ
1.Тармоқда ишлатиладиган қурилмалар рўйхатини келтиринг. Бу қурилмаларнинг кўрсаткичлари ва характеристикаларини 1 – жадвал кўринишига келтиринг.
1 – жадвал
№ |
Қурилма номи |
Вазифаси |
Тури (уланиши, ишлаш режимлари бўйича) |
Асосий характеристикаси |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Назорат учун саволлар ва топшириқлар
1. Тармоқ ресурслари деганда нимани тушунасиз?
2. Ахборот узатиш мухити деганда нимани тушунасиз?
3. Провайдерлар деганда нимани тушунасиз?
4. Электрон почтахизматини тушунтиринг.
Фойдаланилган адабиётлар
1. М.М.Мусаев, А.А.Каххаров, М.М. Каримов «Компьютер тармоқларини йиғиш»
2. Новиков Ю.В., Кондратенко С.В. Локальные сети - М. ЭКОМ, 2001г. – 312с.
3. http:// www.wiley / com / combooks / fastethernet
4. http:// www.gigadit-ethernet.org
2 – ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
АМАЛИЙ ДАСТУРЛАР ПАКЕТИ ЁРДАМИДА ТАҚДИМОТНИ ТАЙЁРЛАШ
Ишдан мақсад: Такдимот махсулотлариниMS Office PowerPoint дастури ёрдамида яратишни ўрганиш ва амалий кўникма ҳосил қилиш.
НАЗАРИЙ ҚИСМ
Мультимедия технологияларининг муҳим афзалликларидан бири улар ёрдамида ўқув ва тақдимот мақсадида тижорат учун интерфаол тақдимотлар яратиш мумкин. Кенг аудиторияга тақдим қилиш керак бўлган маълумотлар ишонарли ва кўргазмали кўринишда берилади. Бунда томошабин пассив ҳолатдан жараённинг актив қатнашчисига айланади. Замонавий тақдимотлар ўз ичига юқори сифатли графикани, махсус эффектларни ва видеотасвирларни олади. Бунда ускуна сифатида компьютер ва дастурий таъминот ишлатилади.
Компьютер тақдимотларини иккита белгига қараб таснифлаш мумкин:
- ўтказиш шакли бўйича;
- вазифаси бўйича.
Тақдимотни ўтказиш шакли бўйича қуйидаги турларга бўлинади:
- сценарийли тақдимот;
- интерфаол тақдимот;
- узлуксиз бажарилувчи тақдимот.
Вазифаси бўйича тақдимот қуйидагича бўлинади:
- савдо ва маркетинг;
- корпоратив;
- ўргатувчи.
Тақдимотни яратиш ва ўтказиш жараёнида 3 та асосий босқични ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Режалаштириш – калит сўзларнинг рўйхатини тузиш, материални йиғиш ва ўрганиш, тақдимотнигн схемасини тузиш, тақдимотнинг сценарийсини тузиш.
2. Ишлаб чиқариш – тузилган сценарийни профессионал дастурий ва аппарат воситалар ёрдамида амалга ошириш.
3. Ўтказиш – тақдимотни тайёрлаш ва уни ўтказиш.
Тақдимот схемаси. Тақдимот схемаси иш жараёнида хатоликларни олдини олади. Схемани кадрлар кетма – кетлиги кўринишида яратиш керак. Шундан кейин сценарий устида олиб борилган иш слайдларни тўлдириш кўринишида боради.
Қуйида савдо агентларига мўлжалланган савдо тақдимотини ўтказиш схемаси берилган:
- бошланиши – товар ва уни сотиш жараёнидан олинадиган фойда ҳақида қисқача маълумот берилади;
- асосий қисм – тақдим қилинаётган махсулотни кўрсатиш, вазифаси, хусусиятлари, ундан фойдаланиш борасидаги масалалар; худди шундай товардан фарқи кўрсатилади;
- тугатиш қисми – бу товарни сотишдан олинадиган фойда ва товарни сотишдан олдин тайёргарлик ҳолати.
Корпоратив тақдимотлардан компаниянинг молиявий фаолияти ҳақида ахборотга эга бўлиб, инвестор ва акционерларни жалб қилиш учун фойдаланилади.
Сценарийли корпоратив тақдимотлардан компания акционерларининг катта мажлисларида намойиш учун фойдаланилади.
ТОПШИРИҚ ВА ИШНИНГ БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ
Топшириқ: берилган вариантдан битта мавзу танлаб компаниянинг фаолиятини акс эттирувчи, жадвалда келтирилган кетма – кетликда корпоратив тақдимот яратиш. Бунинг учун аввал қуйидаги жадвални тўлдиринг.
Мавзу |
Талаба томонидан тўлдирилади |
Компаниянинг номи (муассаса), семинарда муҳокама мавзуси |
|
Мақсад ва кун тартиби,семинарнинг иш графиги. |
|
Умумий мақсадларни, компания фаолиятининг хусусиятини санаб ўтинг. |
|
Структура, бўлимлар таркиби, уларнинг мақсади ва фаолияти. Бўлимлар фаолиятининг ўзгаришини тахминий келтиринг. |
|
Компаниянинг фаолиятига мухим бўлган натижаларни келтиринг. |
|
Нима деб ўйлайсиз, компания биринчи навбатда олдига қандай мақсад қўяди? |
|
Нима деб ўйлайсиз, компания биринчи навбатда қандай харажатлар қилади? |
|
Компания бўйича олинган маълумотларни график кўринишда келтиринг (диаграмма ва схемалардан фойдаланинг) |
|
«Корпоративные» шаблонини танлаб, тақдимотни яратинг. Тўлдирган жадвалингиз ёрдамида тақдимотни тахрирланг. Яратилган тақдимотни сақланг ва ўқитувчига кўрсатинг.
ҲИСОБОТГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
1.Ишнинг мавзуси ва автори ҳақида маълумот.
2.Топшириқнинг варианти.
3. Топшириқни MS Office PowerPoint дастури ёрдамида бажариш.
4.PrintScreen ёрдамида олинган натижани босмага чиқариб, ҳамда мултимедиа тақдимотини электрон кўринишини ҳисобот билан бирга топшириш.
5.Бажарилган иш бўйича анализ ва тахлили келтириш.
ТОПШИРИҚ ВАРИАНТЛАРИ
Вариант№ |
Берилган мавзунинг номи |
Слайдлар сони |
1 |
Microsoft компаниясининг структураси |
15 |
2 |
ТАТУ структураси (ректорат) |
12 |
3 |
Банк (молия корхонаси) |
15 |
4 |
Корпоратив тизимлар (божхона, солиқ ташкилотлари) |
15 |
5 |
Соғлиқни сақлаш тизимлари |
15 |
6 |
Полиграфик фирмаси |
15 |
7 |
Корпоратив тизимларда видеоконференциялар |
15 |
8 |
Компьютер фирмаларининг ривожланиш истиқболлари |
15 |
9 |
Фотокамералар |
15 |
10 |
Видеокамералар |
15 |
11 |
Тармоқ карталари |
15 |
12 |
Видеокарталар |
15 |
13 |
Принтерлар |
15 |
14 |
Сканерлар |
15 |
15 |
Товуш карталари |
15 |
16 |
Проекторлар |
15 |
17 |
Уяли алоқа компаниялари |
15 |
18 |
USB модемлар |
15 |
19 |
Ички ва ташқи модемлар |
15 |
20 |
Хотира қурилмалари |
15 |
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Тақдимотнинг техник таъминоти таркибига нималар киради?
2. Тақдимотни яратиш босқичлари санаб беринг.
3. MS Office PowerPoint дастури ёрдамида яратилган тақдимотлар қаерда қўлланилади?
4. Нима учун аввал тақдимот сценарийси тузилади?
3 – ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ИНТЕРНЕТДА МУЛЬТИМЕДИЯЛИ АXБОРОТНИ ҚИДИРИШ
Ишдан максад. Интернет тармоғида керакли аxборотни кидириш учун маxсус қидирув тизимларидан фойдаланиб Web саxифалар ва файллар орасидан мултимедияли аxборотни кидириб топишни ўрганиш ва амалий кўникма хосил килиш.
НАЗАРИЙ КИСМ
Мультимедиа бу замонавий теxник ва дастурий восита ёрдамида интерактив дастурий таъминот бошқаруви остида визуал ва аудиоэффектларни ўзаро таъсири. Улар ўзида товуш, графика, расм, видеони битта рақамли тасвирда бирлаштиради.
Интернет тармоғи жуда хам жадал суръатлар билан ўсаяпти, шунинг учун керакли аxборотни миллиард Web саxифалар ва файллар орасидан кидириб топиш жуда хам қийинлашмокда. Аxборотни кидириш учун маxсус қидирув тизимлари бор.
Қидирув тизимлари ўз ичида маълумотлар базасидаги бутун дунё ўргимчагининг аxборот ресурслари ҳақидаги тематик гурухланган аxборотларни акс эттиради. Маxсус робот дастурлари Интернетниг Web серверларини “айланиб ўтади”, хамма учрайдиган хужжатларни ўқиб чиқишади, уларда калит сўзларни ажратиб чикишади ва маълумотлар базасига хужжатларнинг Интернет манзиллари сақланади.
Баъзи бир қидирув тизимлари Web сайтни муаллифини ўзига руxсат беришади яъни ўзини сайти ҳақида маълумотни қидирув тизимини маълумотлар базасига киритишига. Бунда муаллиф рўйxатдан ўтиш анкетасини тўлдиради. Тўлдирилаётганда мутаxассис ўзини сайтини адресини киритади, номини, кискача тавсиф беради ва яна калит сўзларини киритади. Калит сўзлари сайтни кидиришни енгиллаштиради.
АМАЛИЙ КИСМ
Калит сўзлари бўйича қидириш. Қидирув тизимини маълумотлар базасидан керакли хужжатни қидириш қидирув қаторига сўров ёзиш орқали амалга оширилади.
Сўров бир ёки бир неча калит сўзлардан ташкил топиши керак. Масалан:
Баъзиларида ўзи таниш сўровларга ўxшаганини чиқаради янада қидирувни енгиллаштириб беради.
Сўров юборилгандан сўнг бир неча вақтдан кейин қидирув тизими кидирилаётган сайтларни манзилини чиқариб беради. Бу хужжатни кўриш учун шу мурожаатга курсорни олиб бориб босиш керак.
Агар калит сўзлари тўғри танланмаган бўлса унда сайтларни манзили кўп берилган бўлади хамда ичида кўпи кераксиз нарсалар бўлиши мумкин.
Тўлик ва тез қидира оладиган қидирув тизимларидан бири Google ҳисобланади, маълумотлари базасини ичида 8 млрддан ортик Web сахифалари мавжуд ва хар ойда дастурлар 5 млндан кам бўлмаган янги сахифалар киритиб туришади.
Иерарxик каталоглар тизимида қидирув. Қидирув тизимининг маълумотлар базасида Web сахифалари иерарxик тематик каталогларга гурухланади, кутубxоналарни тематик каталогларига ўxшайди.
Файлларни қидириш. Файлларни файл арxивларининг серверларидан қидириш учун маxсус қидирув тизимлари мавжуд. Булардан бири filesearch (www.filesearch.ru). Файлни қидириш учун қидирув сатрига файлни номини киритиш керак ва қидирув тизими бундай номга эга бўлган файлларни сақлайдиган арxив файллар серверларини Интернет манзилини чиқариб беради.
File Search файлларни FTP сервердан ўзини номи бўйича қидиради. Агар сиз қандайдир дастурни қидираётган бўлсангиз FTP серверларида сиз уни таърифини топишингиз мумкин, FTP сервердан эса ўзизга кўчириб олишингиз мумкин.
FTP қидирув тизимлари. Агар керакли бўлган файлни оддий қидирув тизимларидан топа олмаган бўлсангиз, унда маxсус FTP серверидан қидирувни амалга ошириб кўринг.
FTP қидирув тизимлари масалан поиск.ру оддий қидирув тизимга ўxшаб FTP серверлардан қидирувни амалга оширади. FTP қидирув тизимлари бор сайтларга кирганда қидирув тизимига калит сўзини киритинг, масалан, “zemfira” ёки “camtasia”, шаблон масалан far*. exe ёки .mpg,, кидирилаётган файлни номи ва кенгайтмасини ёки номини қисмини киритиб ва Қидириш (Search) тугмачасини босасиз. Вақт ўтгандан кейин Интернетда барча сиз қидираётган файлларни рўйxати чиқади.
Файлларни FTP қидирув тизими оркали қидирувчи сайтлар.
FreeWareWeb FTP Search FileSearchга қараганда сифатлироқ. Оддий серверларда қидирилиши қийин бўлган мультимедия аxборотларни топиб бера олиши мумкин.
Назорат саволлари
1. Иерарxик каталоглар тизимида қидирув деб нимага айтилади?
2. Файлларни қидириш деб нимага айтилади?
3. FTP қидирув тизимлари. деб нимага айтилади?
4. Файлларни FTP қидирув тизими орқали қидирувчи сайтларни айтинг?
Ишни бажаришдан мақсад: Ulead VideoStudio дастури ёрдамида мултимедияли тақдимот яратиш тамойилларини ўрганиш.
Масалани қўйилиши: Ulead VideoStudio дастурий пакетида ишлашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш. Ҳамда ҳосил қилинган тажрибага асосан “Мультимедиа тармоқлари ва тизимлари” курсидан ўз вариантига мос мавзу бўйича ўз тақдимотини тайёрлаш.
НАЗАРИЙ ҚИСМ
Мультимедиали тақдимотда матнли маълумот билан биргаликда аудио, видео, тасвирли маълумотлардан фойдаланилганлиги сабабли тингловчида ўрганилаётган объект ҳақида тўлароқ тасаввур шакллантириш имконига эга. Инсон ташқи дунёдан асосий маълумотни кўз ва қулоқ органлари орқали қабул қилади. Шу сабаб видео тақдимотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Видео тақдимотга қўйиладиган талаблар сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
- Тақдимотдаги ранглар гуруҳи (цветовая гамма) видео тасвирдаги объектлар, ёзувлар (титрлар) фон рангидан фарқ қилиши ва тингловчи уларни ҳеч қандай қийинчиликсиз ажрата олиши керак. Ранглар тингловчиларни толиқтириб қўймаслиги керак.
- Ёзувлар (титрлар)га қуйидаги талабларни қўйиш керак, ёзувлар тақдимот ўтказилиши мўлжалланаётган бинонинг барча тингловчиларига яхши кўринишлиги керак, ёзувни экранда чиқиб туриш вақти бу ёзувни ўқиб улгуришга етарли бўлиши керак, ёзув ширфтини шундай танлаш керакки, узоқдан қаралганда ёзувдаги харфлар ўз кўринишларини бошқа ҳарфларга ўзгартиришлари керак эмас, ва албатта имло ҳатоларга йўл қўймасликка имкон қадар ҳаракат қилиш керак.
- Тақдимотдаги фондаги мусиқага талаблар: фондаги мусиқа иложи борича мавзуга яқин бўлганлиги яхши, акс ҳолда дунё классикаси дурдоналаридан бирини қўйиш мумкин, лекин иккала ҳолда ҳам фондаги мусиқа тингловчини чалғитиши керакмас, балки уни эътиборини бир жойга қаратилишини таъминлаб бериши керак. Шунинг учун мусиқа, сўзсиз (минусовка) бўлишлиги мақсадга мувофиқ. Мусиқанинг баландлигига ҳам эътибор беришликни унутмаслик керак, мусиқа баландлиги ўртача баландликдан паст бўлишлиги керак.
- Тақдимотдаги нутққа талаблар. Aгар тақдимот бирор реклама ролиги сифатида бўлса у ҳолда бу роликка нутқ товушлари ҳам ёзилади. Нутқ товушлари аниқ эшитилиши керак, видеодаги объектлар ёки ёзувлар билан биргаликда узатиб борилиши керак. Иложи бўлса нутқни нотиқларга топширган яхши, чунки улар матнни керакли интонация билан ўқиш тажрибасига эгалар.
- Тақдимот давомийлиги. 30 сек дан 5 минутгача бўлиши мумкин, лекин бу кўрсаткич яна тақдимотни нимага мўлжалланганлигига ҳам боғлиқ.
AМАЛИЙ ҚИСМ
UleadVideoStudio дастурининг интерфейси:
1 – расм. Дастур ишга тушиши билан чиқадиган иш режимини танлаш ойнаси
2 – расм. Дастурда махсулотни тахрирлаш режими.
3
1. Студия ишга туширилганда 3 хил режимдан биттасини танлаш мумкинлиги ҳақида хабар чиқади:
- биринчи режим бу - тақдимотни тайёрлаш режими;
- Иккинчи режим - тақдимотни тайёрлаш режимини қисқартирилган варианти;
- Учинчи режим тўғриси билмиман, лекин таҳминимча рақамли видеокамерида олинган видео тасвирни двд форматга ўтказиш.
2. Дастурда тақдимотни тайёрлаш режими.
- Меню сатри. Бу таҳрирлаш жараёнида керакли амаллар менюси: effect, title, audio ва share. Effect бўлимида ҳар хил турдаги ўтиш эффектлари мавжуд бўлиб ишлашга жуда қулай. Title бўлимида эса ёзувларни имкони бор бўлиб унинг ўзининг ичида ҳам 2 та: анимация ва таҳрирлаш ички менюлари бор. Бу ички менюлар ёрдамида ёзувларни ҳаракатлантириш мумкин, уларнинг ранглари, шрифтлари, сояларини тўлиқлигича бошқариш имкони бор. Aудио бўлимида видеога аудио файлни қўйиш мумкин, share бўлимида ижод қилинган асарни ҳар хил кодеклар ёрдамида турли видео форматларга айлантириш мумкин;
- Экран барча бажарилаётган амалларни реал вақт мобайнида томоша қилиш имконини беради, бу эса расм, effect, ёзувларни муттаносиб равишда қўйишлик имконини беради;
- Навигация панели – у ёрдамида видеонинг ҳамда клип (расм, аудио, effect, титр)ни қадамма қадам кўриб чиқишлик имкони бор, жуда қулай восита. Шундоққина унинг остида project ва clip деган ёзувлар мавжуд бўлиб project режимида бутун видео ижро этилади, clip режимида эса расм, титр, effect ёки аудио файлни ижросини кузатишимиз бошқаришимиз мумкин;
- Ускуналар панели. Проектнинг 3 хил кўринишида намойиш этади биринчиси расмлар давомийлик вақти ва улар орасидаги effectлар кетма-кетлиги шаклида, иккинчиси эса бевосита таҳрирлаш режими бу режимда барча элементлар тўлалигича кўрсатилади, учинчи режим аудио режим бўлиб унда товушлитаҳлиллар кўрсатилади;
- Расмлар ва эффектлар кетмакетлиги ва давомийлик вақтлари;
- Ёзувлар кетмакетлиги ва давомийлик вақтлар;
- Aудио файлларни кетма кетлиги ва давомийлик вақти.
Тақдимотни бажариш тартиби:
Маълумотларни тўплаш. Видео тақдимот тайёрлашдан аввал, барча тақдимотлар тайёрлаш каби тақдимот ҳақидаги барча маълумотларни ўрганиб чиқиш керак, шундагина талаба тақдимотда маълумотлар кетма – кетлигини тўғри ташкил қила олиши мумкин. Тайёрланаётган тақдимот нима мақсадда тайёрланаётганлигини иш бошлашдан аввал аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Шунга қараб кейинги ҳаракатлар аниқланади. Мақсад аниқлангач мос равишда мавзуга доир расмлар, анимациялар, қизиқарли маълумотлар, видео маълумотлар йиғилиши керак (иложи бўлса бу маълумотлар иерархик тарзда жойлаштирилиши) расм ва аудио – видео маълумотлар иложи борича юқори сифатлилигини топиш мақсадга мувофиқ (бу аввалам бор қўйилган мақсадга мувофиқ, мақсад юқори сифатли тақдимот тайёрлаш бўлса мос равишда юқори сифатли маълумотлар тўпланади.)
Дастурни юклаш, лойиҳа ҳусусиятларини ўрнатиш. Ulead VideoStudio дастурини ишга тушириш усуллари:
1. Ишчи стол (desktop)даги Ulead VideoStudio “`ёрлиғи”ни сичқончанинг чап тугмасини 2 маротаба босиб ишга тушириш орқали;
2. Start -> All programs -> Ulead VideoStudio Х -> Ulead VideoStudio Х (Хдастурверсияси, 8, 9, … );
3. Проводник орқали қуйидаги йўл C:\Program Files\Ulead Systems\Ulead VideoStudio Х\ каталогдаги vstudio.ехе дастурини сичқончанинг чап тугмасини 2 маротаба босиб ишга тушириш орқали;
Дастур ишга тушгач мониторда 1 – расмдаги каби танлаш меню чиқади тақдимот тайёрлаш учун 1 бўлим – тақдимотни тайёрлаш режими (VideoStudio Editor)ни танланади.
4 – расм. Дастур ойнаси
Шунда 3 – расмдаги каби ойна очилади. Бу ерда 3.1 лойиҳанинг ҳусусиятлари уларни кўриб чиқайлик:
- Untitled, DVD NTSC 720*480 – Stereo;
- Untitled – лойиҳа номи ҳозир лойиҳани номи бўлмаганлиги учун (неозаглавленный) сарлавҳаланмаган;
- DVD NTSC видео файлни сиқиш “формат”;
- 720*480 – видео файлнинг рухсат этилган хатолиги пикселларда;
- Stereo –аудио информацияни каналлари сони 2 талигини билдиради.
Бу хусусиятларни ўзгартириш учун file à project properties бўлимига кириш керак.
Лойиҳа ҳусусиятлари 4–расмдаги ойнада намоён этилган, уларни ўзгартириш учун ойнадаги Edit тугмасини босиб 5 – расмдаги ойнадаги парамертларни ўзгартириш кифоя.
|
|
4 – расм. Лойиҳа ҳусусиятлари ойнаси |
5 – расм. Лойиҳа ҳусусиятларини ўзгартириш ойнаси |
Тақдимот учун расм, аудио-видео маълумотларни юклаш. Ulead VideoStudio дастурида тақдимотга расм аудио – видео маълумотларни қўшишдан аввал бу маълумотларни дастур кутубхонасига (библиотекасига) юклаб олиш керак. Бу қуйидагича амалга оширилади.
Кутубхона билан ишлаш. Кутубхонага (аудио, видео, расмли) маълумотларни юклаш учун дастур ойнасидаги кутубхона панелидан қуйидаги менюни чақирилади:
Шунда қуйидаги ойна очилади:
Очилган рўйҳат видео, аудио, расмлар бўлимларини билдиради. Бу ерда дастур кутубхонасига юкланган маълумотлар бир-бири билан аралашиб кетмаслиги учун каталоглар яратилади, уларни номи ўзгартирилади ва ўчирилиши мумкин.
Ишни бажаришдан аввал керакли маълумотларни тартиблаш керак, бунда яхшиси қуйидаги қуйидаги структурадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:
Яъни
- audio каталогига ишлатилиши мумкин бўлган аудио файллар жойлаштирилади;
- images бу каталогга ишлатиладиган тасвирлар сақланади;
- nazariya лойиҳани бажариш режалари, назарий маълумотлар, хар хил турдаги эслатмалар;
- video фойдаланилиши мумкин бўлган видео файллар каталоги.
Видео маҳсулотни тайёрлаш
Юқорида видео махсулотни тайёрлаш учун керакли маълумотларни тўплаш ва Ulead VideoStudio дастурида ишлаш учун хар хил турдаги каталогларни тайёрлаш босқичлари ҳақида гапирилди. Энди бевосита видео маҳсулотни тайёрлашга босқичларини кўриб чиқамиз.
Дастурдаги кутбхонасидаги керакли
каталог танланади
Расмларни кутубхонага
жойлаштириш
Тасвирни юклаш тугмаси босилади Каракли расмлар танланади Раслар танлангач OPEN тугмаси босилади
6 – расм. Кутубхонага юкланган тасвирлар
Тасвирлар кутубхонага юклангач уларни лойиҳада бевосита ишлатишимиз мумкин (видео ва аудио маълумотлар билан ҳам ҳудди шу тартибда ишланади).
Тасвирлар ўз кетма-кетлиги бўйича монтаж столига grag and drop(яъни тасвирни танлайсиз уни белгилайсиз сичқончанинг чап тугмасини босган ҳолда монтаж столига олиб борасиз) усулида жойлаштирилади. Шу тариқа тасвирлар кетма кетлиги ташкил қилинади.
Тасвирлар орасига ўтиш эффектларини жойлаштириш.
Ўтиш эффектлари видео маҳсулотни рангбаранг бўлишини таъминлайди, маҳсулотни зерикарли бўлиб қолишини олдини олади. Ҳар бир монтаж дастурларидаги каби Ulead VideoStudio дастурида ҳам бир қанча эффектлар мавжуд. Қуйида уларнинг турлари ва улардан фойдаланишни кўриб чиқамиз:
Эффктлар бўлими қуйидаги интерфейсга эга :
Жорий effectтлар груҳидаги
effectтлар Effectтлар груҳини танлаш Effektlardan foydalanish uchun dastur
menyusining Effectbo’limiga o’tiladi
UleadVideoStudio 10 дастурида қуйидаги эффектлар мавжуд:
Ҳар бир гуруҳга шу гуруҳга тааллуқли эффектлар жойлаштирилган. Эффектлар ҳам ҳудди тасвирлар каби grag and drop усули ёрдамида монтаж столига жойлаштирилади. Баъзи эффектларни ҳар хил кўрсаткичларини ўзгартириш имконияти мавжуд.
1. Жойлаштирилган effect устига сичқончанинг чап тугмаси билан босилади 2 Жорий effect учун ўзгартириш мумкин
мумкин бўлган параметрлар рўйҳати
Видеофильтрарниқўллаш
Видеофильтрлар. Юқорида ўтиш эффектлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилди, бу бўлимда эса видеофильтрлар ҳақида гап боради. Ўтиш эффектлари икки тасвир (клип) орасига жойлаштирилган бўлса, видеофильтрлар бевосита тасвир, видео (клип)ларнинг ўзига қўлланилиши ва кўпгина кўрсаткичларга эгалиги билан фарқланади.
2.Кутубхона
бўлимларидан Видео Фильтр
бўлими
|
7– расм. Мавжуд видео фильтрлар.
Видео фильтрларни қўлланилиши grag and drop усулида, лекин эффектлар видео ёки тасвирларга қўлланилиши мумкин. Яхшиси бита фильтрни қўллаб кўрайлик. Мисол тариқасида BUBLE (пуфакчалар)фильтридан фойдаланамиз.
Клипга фильтрни қўллаш билан унинг атрибутлари ойнаси очилади:
Қўлланилган фильтрлар рўйҳати( ажралиб тургани
активи фильтр бўлиб шу фильтр параметрларини ўзгартириш мумкин ) Фильтрнинг баъзи
бир бошқа кўринишлари Фильтрнинг параметрларини бошқариш ойнасини очиш Фильтр қўлланилган тасвир(clip)
Фильтрнинг параметрларини бошқариш ойнаси.
Юқорида Ulead VideoStudio дастурининг бир қанча имкониятлари ўрганиб чиқилди, ўрганилмаган фақат титрлар бўлими қолди, дастур интерфейси шу қадар қулай тузилганки юқорида келтирилган дастур имкониятлари билан таниш ҳар қандай фойдаланувчи титрлар билан ҳам ҳеч қийналмасдан ишлаши мумкин, шу сабабдан ҳам титрлар билан ишлашни талабани ўзига қўйиб берилди.
ҲИСОБОТГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР.
1.Ишнинг мавзуси ва автори ҳақида маълумот.
2.Топшириқнинг варианти.
3. Топшириқни Ulead VideoStudiu дастури ёрдамида бажариш.
4.PrintScreen ёрдамида олинган натижани босмага чиқариб, ҳамда мультимедиа тақдимотини электрон кўринишини ҳисобот билан бирга топшириш.
5.Бажарилган иш бўйича анализ ва тахлили келтириш.
ТОПШИРИҚ ВАРИАНТЛАРИ.
Вариант номери |
Берилган мавзунинг номи |
Видеоролик давомийлиги (минут) |
1 |
Apple фирмасининг махсулотлари ҳақида видеоролик |
4 |
2 |
Галаграммалар ҳақида видеоролик |
3,5 |
3 |
Microsoft фирмаси ҳақида видеоролик |
5 |
4 |
Замонавий товуш карталари ҳақида видеоролик |
3 |
5 |
Акустик системалар ҳақида видеоролик |
3 |
6 |
Замонавий видео карталари ҳақида видеоролик |
3,5 |
7 |
Мониторлар ҳақида видеоролик |
3 |
8 |
Принтерлар ҳақида видеоролик |
3 |
9 |
Сканерлар ҳақида видеоролик |
3 |
10 |
Проекторлар ҳақида видеоролик |
4 |
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Видео тақдимот маҳсулотига қўйилган асосий талаблар
2. Тақдимотни яратиш босқичлари санаб беринг.
3. Ulead VideoStudio дастури ёрдамида яратилган тақдимотлар қаерда қўлланилади ?
4. Нима учун аввал тақдимот сценарийси тузилади?
5. Ulead VideoStudio дастурида титрлар ва улар параметрларини бошқариш ҳақида маълумот беринг.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.
Графика, звук, видео на ПК. Популярный самоучител
Ю. А. Резник (2003)
2. Самоучител работы с Фото, Аудио, Видео, CД, ДВД на домашнем компютере. А. О. Коцюбинский, С. В. Грошев (2003)
3. Технология исползования систем мултимедиа: Учебное пособие. Алексеева М.Б., Балан С.Н. (2002)
4. Методы и средства подготовки электронных изданий: Учебное пособие.Гасов В.М., Цыганенко А.М. (2001)
5-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ЯРАТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Ишдан мақсад: Мултимедияли махсулотларни яратиш учун қўлланиладиган амалий дастурлар пакетлари имкониятларини ўрганиш ва амалий кўникмалар хосил қилиш.
Назарий қисм.
Camtasia Recorder ёрдамида ролик яратиш
Янги видео дарс яратиш учун компьютер экранидаги Camtasia Recorder (1- расм) панелининг юқори қисмидаги Tools менюсидан фойдаланиш мумкин.
Camtasia Recorder 1-расм.
Дастлаб Record тугмасини босиб очиладиган менюдан ёзиб олинаётган дераза ўлчамларини танлаш керак (2- расм). Ёзиб олинадиган соҳа тўлиқ экран бўйичами ёки унинг бир қисми ёзилиб олинадми?
2 - расм. Record тугмасини босганда очиладиган меню
Экраннинг ёзиб олинадиган соҳаси аниқлангандан сўнг Record тугмаси босилади. Пауза учун F9, ёзиб олишни тўхтатиш учун – F10 тугмаларидан фойдаланилади. Ёзиб олинган ролик .avi форматда сақланади ва иш столига кўриб чиқиш ва тахрирлаш учун келиб тушади. Масалалар панелидаги Record the Screen пунктидан фойдаланиб ҳам янги ролик яратиш мумкин. Роликларни ёзиб олиш пайтида жараёнларга товуш ёрдамида тушунтиришлар бериш, Бундай ҳолда микрофон (ёки махсус файл)дан фойдаланиш, клавишларни босганда хосил бўладиган товушлардан фойдаланиш, сичқонча курсорини визуаллаштириш, матнлар ва бошқа бир қатор имкониятлардан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолларда менюнинг Effects менюсидан фойдаланилади.
Талабалар биринчи амалий машғулотларда яратилган алгоритмлардан фойдаланиб Camtasia Recorder асосида электрон каталоглаштириш бўйича мультимедиали дарс яратадилар.
Амалий қисм
Видео/аудио материалларни монтаж қилиш
Мавжуд аудио ёки видео материални монтаж қилиш учун дастлаб, улар Camtasia Studio дастурининг Import (import video, import audio, import images) бўлимидан фойдаланиб импорт қилинади. Керакли материал импорт қилинган у тизимнинг иш столида пайдо ва уни Camtasia Player утилити ёрдамида ишга тушириш мумкин.
Материални монтаж қилиш учун уни сичқонча ёрдамида вақт шкаласига силжитиб тушириш керак. Вақт шкаласига материал тегишли тартибда жойлаштирилиши керак. Вақт шкаласидаги файлларнинг бажарилиш тартибини уларни сичқонча билан силжитиш орқали амалга ошириш мумкин (3 –расм).
3 -расм. видео/аудио материалларни монтаж қилиш
Вақт шкаласидаги 2 тугма ёрдамида (4-расм) қуйидагиларни бажариши мумкин:
- Zoom In/Zoom Out тугмаларидан фойдаланиб ролик акси масштабини катталаштириш ёки кичиклаштириши;
- Cut Selection сичқончанинг чап тугмасидан фойдаланиб роликдан ажратиб олинган фрагментни қирқиб олиш;
- Split тугмасидан фойдаланиб яхлит роликни бир ёки бир неча қисмларга ажратиш;
- Show Storyboard тугмасидан фойдаланиб ролик фрагментлари бажарилишини кўриб чиқиш;
- Tracks тугмасидан фойдаланиб вақт шкаласида акс этадиган треклар рўйхатини шакллантириш.
- Материалларни монтаж қилиш давомида Camtasia Studio дастурининг Edit бўлимидан фойдаланиб қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:
- Видео материалга товушли ёки мусиқали тушунтиришлар ёзиш мумкин (пункт Voice Narration…). Бундай ҳолда товуш манбаини ва унинг микрофондан ёзиш даражасини аниқлаш керак (Input Level) – 4 –расм;
- Роликдаги алоҳида товуш йўлига ишлов бериш (пункт Adjust Audio…). Фойдаланувчи қайси товуш йўлларини айни пайтда акс этиришни танлаши ва уларни Audio Editor (2) даги сингари тахрирлаш имкониятига эга.
4-расм. Роликни товуш билан ёзиш.
5 – расм. Товуш йўлини тахрирлаш
6 – расм. Ролик фрагментлари орасида ўтишларни яратиш
Роликнинг танланган фрагменти учун матнли тушунтиришлар яратиш (пункт Callouts). Callouts менюсидаги Add Callouts пунктини танлаб талаб қилинаётган матнни экраннинг керакли жойига жойлаштириши мумкин. Шрифтларни форматлаши мумкин (7-расм). Киритилган матнни роликдаги жойини (жойи ва кўрсатиш муддати) вақт йўлидаги Callouts трекида тахрирлаш мумкин.
Матнли тушунтиришлар киритиш
Роликни намойиш қилишни маълум бир муддатга тўхтатиб туриш (масалан, swf-ролик) ёки экраннинг маълум бир қисмида кейинги бўйруқ берилгунча тўхтатиб туриш. Автоматик тарэда берилган адресга URL (пункт Flash Hot Spots) ўтишни таъминлаш. Яратилган ўзилишлар роликнинг вақт шкаласида - трек Hot Spots акс этади.
Яратилаётган роликка вақт оралиғида лупа эффектини қўллаш (пункт Zoom-n-Pan). Фойдаланувчи томонидан Add Zoom-n-Pan key frame меню Zoom-n-Pan пункти танлангандан сўнг лупа ўлчами ва позицияси кўрсатилиши керак (7-расм). Аввалги экран ўлчамларига қайтиш учун яна бир калит қўшиш керак (Add Zoom-n-Pan), бунда экраннинг дастлабки ўлчамлари кўрсатилади.
7- расм. Лупа эффектини қўллаш
Видео материални тахрирлагач масалалар панелидан Produce video as…, пункти танланади ва натижавий видео файл формати, ўлчами ва дискдаги жойлашадиган жойи кўрсатилади.
Талабалар иккинчи амалий машғулотларда яратилган алгоритмлардан фойдаланиб Camtasia Recorder асосида электрон каталоглаштириш бўйича мультимедиали дарс яратадилар.
ТОПШИРИҚ ВА ИШНИНГ БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ:
Camtasia Studio дастури амалий дастуридан фойдаланган ҳолда эркин мавзуда видео файл яратинг, иш жараёнини “PrintScreen” тугмаси орқали расм холатда кўчириб олинг ва кетма-кетлиги бўйича жойлаштиринг.
ҲИСОБОТГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
1.Ишнинг мавзуси ва автори ҳақида маълумот.
2.Бажарилган иш бўйича анализ ва тахлили келтириш.
3.Мультимедиали хужжатни PrintScreen ёрдамида тақдим қилинг.
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Camtasia Studio дастури қандай амалий дастур?
2. Camtasia Studio дастурининг имкониятларини санаб ўтинг?
3. Мультимедиали хужжат деганда нимани тушунасиз?
4. Унинг яратилиш босқичларини келтиринг.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Графика, звук, видео на ПК. Популярный самоучительЮ. А. Резник (2003)
2. Технология использования систем мультимедиа: Учебное пособие Алексеева М.Б., Балан С.Н. (2002)
3. Методы и средства подготовки электронных изданий: Учебное пособие Гасов В.М., Цыганенко А.М. (2001)
МУНДАРИЖА
|
Лаборатория ишининг бажарилиш мақсади ва масалалари……………………………………………..... |
3 |
1 |
1 – лаборатория иши. Тармоқ ресурслари билан ишлаш………………………………………..…………... |
4 |
2 |
2 – лаборатория иши. Амалий дастурлар пакети ёрдамида тақдимотни тайёрлаш……………………….. |
10 |
3 |
3 – лаборатория иши. Интернетда мультимедияли аxборотни қидириш…………………………………….. |
16 |
4 |
4 – лаборатория иши. Ulead studio дастури ёрдамида видеоролик яратиш……………………………………... |
20 |
5 |
5 - лаборатория иши. Электрон дарслик яратиш тамойиллари…………………………………………….. |
38 |