ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ ФАНИДАН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР УЧУН УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
ТОШКЕНТ 2016
Ў.А.Ҳайдаров “Стратегик менежмент” фанидан амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма.-Тошкент: - 2016 й - 79 бет.
Тақризчилар:
Қодиров А.М. - Тошкент ахборот технологиялари университети “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессори и.ф.д.
Алимардонов И.М. - Тошкент молия институти “Банк иши” кафедраси катта ўқитувчиси и.ф.н.
Мазкур амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма “Стратегик менежмент” фанидан амалий машғулотлар учун услубий кўрсатмалар ва масалалар, назорат турлари учун тайёрланган топшириқлар вариантлари, тест саволлари, фандан умумий назорат саволлари ва изоҳли луғат жамланган.
Мазкур амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма иқтисодчи кадрлар тайёрловчи олий ўқув юртларида ўтиладиган “Стратегик менежмент” фани бўйича ишлаб чиқилган бўлиб, “Бизнес ва бошқарув” таълим йўналишининг менежмент ва бизнес бошқаруви мутахассислари учун мўлжалланган.
Ушбу услубий кўрсатма олий ўқув юртлари педагок ўқитувчилари учун тавсия этилади. Шу билан бирга амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма илмий ходимлар ҳамда “Стратегик менежмент” фанига қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.
Тошкент ахборот технологиялари университети “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мажлисида кўриб чиқилди (20___ йил ___ «_______»_____-сонли баённома), “АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент” факультетининг илмий-услубий кенгашида нашр этишга тавсия этилди (20____ йил ____”_________” ___-сонли баённома)
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
“Стратегик менежмент” фанини ўқитишда маъруза ва амалий машғулотларида кластер, инсерт, ақлий ҳужум усуллари, кейс-стадидан фойдаланилиб, муаммоли таълим технологиялари, “бумеранг” технологияси, каби илғор технологиялардан фойдаланилади. Ушбу фанни ўқитиш педагогикасининг ғоявий пойдеворини миллий таълим тараққиёти ва миллий кадрлар тайёрлаш тизими истиқболларини белгиловчи ҳужжатлар сифатида 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ташкил этади.
Ўзбекистон кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг иккинчи босқичи таълим жараёнидаги сифат кўрсаткичларини яхшилаш, яъни жаҳон андозаларига мос, рақобатбардош, юқори савияга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш лозимлигини таъкидлайди. Бунинг учун эса бевосита ўқув жараёнини яхшилаш, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларини амалга жорий қилиш, техник воситаларидан кенг фойдаланиш ва шу асосда масофадан ўқитишни жорий қилиш керак.
Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш керакки, таълимдаги сифат уни беришда иштирок этадиган кишилар сифати билан белгиланса, билим индивидуалликка эга бўлади. Таълимни амалга оширадиган ёки дарс берадиган кишиларнинг савияси турлича бўлиши мумкин. Лекин гуруҳдаги талабаларга бериладиган таълим бир хилдир. Ўқитувчи билим эмас, балки таълим беради. Талаба эса ана шу таълим жараёнида билимга эга бўлади. Бунинг учун у мустақил ўқийди, тайёрланади, мушоҳада қилади, тасаввурларга эга бўлади, эшитганлари ва ўқиганларини синтез қилади. Натижада мустақил хулоса чиқариш қобилиятини шакллантиради ва тафаккур соҳибига айланади.
Ўқув жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар қуйидагилар: юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мультимедиа қўлланмалардан фойдаланиш, тингловчиларни ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, ижодкорликка ундаш, эркин мулоқот юритишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, илмий изланишга жалб қилиш ва бошқа тадбирлар таълим устиворлигини таъминлайди. Ушбу айтилган ғоялардан келиб чиқган ҳолда «Стратегик менежмент» ўқув курси бўйича таълим технологиясини лойиҳалаштиришдаги асосий концептуал ёндашувларни санаб чиқамиз.
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашишни назарда тутади.
Тизимли ёндашув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндашув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндашув. Бу ёндошув ўқув жараёни иштирокчиларнинг психологик бирлиги ва ўзаро муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократлилик, тенглик, таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги субъектив муносабатларда ҳамкорликни, мақсад ва фаолият мазмунини шакллантиришда ва эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини, диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга уларни ижодий тарзда қўллашни мустақил ижодий фаолияти таъминланади.
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш – янги компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллаш.
Келтирилган концептуал йўриқларга асосланган ҳолда, «Стратегик менежмент» курсининг мақсади, тузилмаси, ўқув ахборотининг мазмуни ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, маълум шароит ва ўқув режасида ўрнатилган вақт оралиғида ўқитишни, коммуникацияни, ахборотни ва уларни биргаликдаги бошқаришни кафолатлайдиган усуллари ва воситалари танлови амалга оширилди.
Ўқитишнинг усуллари ва техникаси: маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммовий усул, пинборд, парадокслар ва лойиҳалар усулларии, масалалар ечиш, амалий ишлаш усули.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро ўрганишга асоланган фронтал, коллектив ва гуруҳ.
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни, услубий қўлланма) билан бир қаторда - компьютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тескари алоқа усуллари: кузатиш, блиц-сўров, оралиқ ва жорий ва якунловчи назорат натижаларини таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси.
Бошқариш усуллари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик харита кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.
Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ҳам бутун курс давомида ҳам ўқитишнинг натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Курс охирида тест топшириқлари ва ёзма ишлар ёрдамида тингловчиларнинг билимлари баҳоланади. Ҳар бир ўқув машғулоти босқичидаги ўқитиш натижаларини (ўқув топшириқларни бажариши ва тестларни баҳолаш, ҳар бир ўқув машғулотдаги талабанинг ўқув фаолияти рейтингини баҳолаш) ҳамда бутун махсус курс давомидаги (ҳар бир талабанинг жорий, оралиқ ва якуний натижаларини рейтинг тизими орқали баҳолаш) натижаларни баҳолаш.
Янги восита ва усулларни қўллаш: таълим босқичида компьютер ва информацион технологияларни жорий этиш орқали маълумотларни кўргазмали шаклда етказиб беради. Берилган концептуал қоидаларга ҳамда «Стратегик менежмент» махсус курсининг мақсади, вазифалари, ҳажми ва мазмунига асосланган ҳолда таълим усули ва техникаси; ташкил қилиш шакли; воситаси; коммуникация усуллари; берилган маълумотларни назорат қилиш усул ва воситалари; баҳолаш ва назорат қилиш тартиблари аниқланди.
Талабалар билимини баҳолашда энг асосий кўрсаткич мустақил фикрлай олиш қобилияти саналади. Шу сабабли талабанинг билим ва малакаларини баҳолашда даставвал унинг мустақил фикрлаш ва мушоҳада юритиш, шу билан бирга мустақил равишда хулоса чиқара олиш қобилиятларига қаралади. Талабалар билими жадвалда кўрсатилган мезонлар асосида баҳоланади. Яна шуни таъкидлаш керакки, «қониқарсиз» баҳодан ташқари бошқа барча баҳоларнинг асоси сифатида талабанинг хулқи ва одобига қаралади. Яъни, талаба фанни яхши ўзлаштирган бўлсада, унинг қониқарсиз хулқи фандан оладиган баҳосига таъсир қилиши мумкин.
Чунки “Стратегик менежмент” алоҳида фан бўлсада, университетда ўтиладиган қолган барча фанлар билан биргаликда мукаммал инсон ва етук мутахассис тайёрлашнинг ажралмас бир бўлагидир. Хулқи ёмон мутахассис ўрганган билимларини амалда қўллаш орқали атрофдагиларга зиён етказиши мумкин. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, мутахассиснинг билимига яраша хулқи бўлмаса, у ўз билимларини ўринли ишлата олмайди ва олган билимларини бошқаларга зиён етказиш учун қўллаши мумкин. Худди шундай билими паст талабанинг хулқи яхши бўлган тақдирда унинг баҳоси (масалан 0,5 баллга) кўтарилиши мумкин. Баҳолашнинг бундай мезонларининг асосини “Стратегик менежмент” фанини ўқитиш мақсадлари ташкил этади. “Стратегик менежмент” фанини ўқитишдан мақсад эса, талабага стратегик менежмент борасида ижодий фиклай олиш ҳамда мустақил хулоса чиқариб билиш билан бирга ўз билимларини жамият фаровонлиги йўлида қўллай олишни ўргатишдир. Талабалар билимини баҳолаш услублари қуйидаги жадвалда батафсил кўрсатиб берилган.
БАҲОЛАШ УСЛУБЛАРИ |
||
Назорат тури |
Жами балл |
Назорат шакли ва баллари |
Жорий назорат 1 |
20 |
Давомат 4 Амалий ишлар 8 Мустақил ишлар 8 |
Оралиқ назорат 1 |
10 |
Ёзма иш |
Жорий назорат 2 |
20 |
Давомат 4 Амалий ишлар 8 Мустақил ишлар 8 |
Оралиқ назорат 2 |
15 |
Ёзма иш |
Жорий назорат 3 |
20 |
Давомат 4 Амалий ишлар 8 Мустақил ишлар 8 |
Якуний назорат |
15 |
Тест Жами 30 та савол Ҳар бир саволга 0,5 балл |
I. «Стратегик менежмент» фанининг таркиби.
1.1. Мавзуларнинг номлари, уларнинг мазмуни.
Мавзу 1. «Стратегик менежмент» фанининг предмети ва вазифалари, стратегик менежмент жараёни ва моҳияти.
«Стратегия» тушунчаси ва моҳияти, «стратегия» терминига берилган таърифлар, корхонада стратегик менежментнинг моҳияти, стратегик бошқарув жараёни.
Мавзу 2. Режалаштириш тамойиллари.
Режалаштириш тамойилларининг зарурати, режалаштириш тамойилларининг умумий тавсифи.
Мавзу 3. Стратегик менежмент босқичлари ва функционал зоналари.
Стратегик менежментнинг таркибий тузилиши, стратегик менежмент босқичлари, стратегик хўжалик зоналари.
Мавзу 4. Мукобиллик таҳлили ва стратегияни танлаш.
Стратегияни танлаш жараёнининг босқичлари, стратегия режалари тизими, стратегик қисқариш муқобиллигининг турлари.
Мавзу 5. Стратегияни амалга ошириш босқичлари.
Стратегик менежмент тизимини шакллантириш, ташкилот режалари тизими, стратегик режага қўйиладиган талаблар.
Мавзу 6. Корхонанинг стратегик режасини ишлаб чиқиш ва унинг мазмуни.
Стратегик менежмент тизимининг турлари, стратегияни амалга оширишда мақсадлар асосида бошқариш услуби, «Корхона ёки фирма стратегияси» комплекс режа ҳужжат тартиби ва тавсифи, стратегик менежментда қарор қабул қилиш операциялари.
Мавзу 7. Корхона бозор стратегиясининг шаклланиши.
Корхона бозор стратегиясини шакллантиришда конъюктурани таҳлил килиш, бозорни ўрганиш стратегияларининг турлари, корхона ёки фирма ўсиш имкониятларининг асосий йўналишлари, интенсив, интеграцион, диверсификацион ривожланиш йўналишларининг тавсифи.
Мавзу 8. Стратегик маркетингни режалаштириш босқичи.
Стратегик маркетинг режасининг таҳлили, маркетинг стратегиясини танлаш, товар сифатини ташкил этувчилар, сотиш функциялари.
Мавзу 9. Сотиш каналларини танлаш ва унинг вертикал структураси.
Сотиш каналининг вертикал структураси, сотиш каналини танлаш мезонлари, бозорни эгаллаш стратегияси турлари, нарх белгиланиши бўйича стратегик карорлар, талабга асосан баҳолар, коммуникация бўйича стратегик карорлар.
Мавзу 10. Бизнес режалаштириш-стратегик режалаштиришнинг қуроли сифатида.
Корхона бизнес режасининг асосий функциялари, бизнес режа бўлимлари, бизнес режанинг аҳамияти.
Мавзу 11. Стратегик менежментда башоратлаш ва унинг турлари.
Иқтисодий башорат тушунчаси. Иқтисодий башорат турлари. Башоратлаш методлари ва уларни режалаштиришда қўллаш.
«АКТ соҳасида стратегик менежмент» фанидан амалий машғулотлар.
1- МАВЗУ. «АКТ соҳасида стратегик менежмент» фанининг предмети, вазифалари, стратегик менежмент жараёни ва моҳияти.
1-амалий машғулот.
Назорат саволлари:
1. Фаннинг предмети, уни ўрганиш объекти нима.
2. Фаннинг вазифалари нимадан иборат.
3. Стратегик менежментда «стратегия » тушунчасини ифодаланг.
4. Ташкилот стратегияси деганда нимани тушунасиз
5. Стратегик менежмент жараёни нимадан иборат.
6. Корхона миссияси ва мақсади нимани ифодалайди.
Топшириқ: Амалиётда бўлган корхонанинг «SWOT» таҳлилини бажаринг.
«SWOT» таҳлилининг ғояси қуйидагича:
А) заиф томонларни кучлига, хавфларни имкониятларга айлантиришга ҳаракат қилиш;
Б) фирманинг кучли томонларини унинг чекланган имкониятларига мос равишда ривожлантириш.
«SWOT» қўллаш схемаси қуйидагича:
Мувофиқликка келтириш Заиф томонлар ( W) Кучли томонлар (S)
|
|
|||||||||
«SWOT» таҳлилини бир неча босқичларга бўлиб ўрганиш тавсия этилади.
1- босқичда кучли томонлар чуқур ўрганилади.Фирманинг кучли томонлари, яъни фирманинг рақобат афзалликлари қуйидаги соҳаларда ўрганилади:
- чиқарилаётган товарларнинг патентга эга бўлиш қобилияти;
- товарларнинг нархи;
- технологиянинг илғорлиги;
- кадрлар малакаси;
- фирма қўллайдиган ресурсларнинг қиймати;
- АИЧФ ёши;
- фирманинг жуғрофик ўрни;
- инфраструктура;
- менежмент ( маркетинг) тизими;
- фирманинг менежмент тизимида «кириш ва чиқиши»даги рақобат кучи.
2-босқичда фирманинг заиф томонлари ўрганилади. У барча бозорлар бўйича чиқарилаётган товарларнинг рақобатбардошлиги таҳлилидан бошланади. Рақобатбардошлик кўрсаткичлари дарахти ясалади: 0- даражада маълум товарнинг ракобатбардошлик кучининг комплекс кўрсаткичи; 1-даражада фойдали самара, умумий харажатлар, товарни қўллаш шартлари; 2- даражада-аниқ кўрсаткичлар ва бошқалар. Фирманинг заиф томонлари ҳам биринчи босқичда ўрганилган рақобат афзалликлари соҳалари бўйича аниқланади.
3- босқичда фирманинг макромухит омиллари( сиёсий, иқтисодий, технологик, бозор ва бошқалар) ўрганилади. Бу фирманинг стратегик ва тактик хавф-хатарлари ва улардан келадиган зарарларнинг ўз вақтида олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
4- босқичда фирманинг стратегик ва тактик имкониятлари (капитал, активлар ва бошқалар) ўрганилади. Бу имкониятлар фирмани хавфлардан ҳимоя қилиш, заиф томонларини камайтириш, кучли томонларини кўпайтириш учун зарур.
5- босқичда фирма стратегиясининг алоҳида бўлимлари лойиҳасини шакллантириш учун кучли томонлар имкониятлар билан мослаштирилади.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
1.1.Мақсад-бу:
А) муддао
В) мурод
С) у ёки бу ниятга эришиш учун кўзда тутилган муштарак орзу
D) навбатдаги боскичда «данг» билан забт қилинадиган бамисоли чуққидир
Е) бир нарсага интилиш
1.2. Узлуксиз мақсадлар деганда:
А) бир йил ичида, чоракда, бир ой мобайнида ва ундан хам камроқ муддат давомида амалга ошириладиган мақсадлар тушунилади;
В) беш йиллик ёки ундан кўпроқ давр мобайнида амалга ошириладиган
мақсадлар тушунилади;
С) ҳар куни қабул қилинадиган ва амалга ошириладиган одатий мақсадлар тушунилади;
D) бирор бир муаммони ўл этиш зарурати туғилган ҳолларда пайдо
бўладиган мақсадлар тушунилади;
Е) доим амалга оширилиши керак бўлган мақсадлар тушунилади
1.3.Стратегик менежмент жараёнида корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилишда корхонанинг қуйидаги жиҳатларини кузатиш тавсия этилади:
А) маркетинг, молия, ишлаб чиқариш, меҳнат ресурслари, маданият ва
корхона нуфузи
В) маркетинг, молия, ишлаб чиқариш
С) меҳнат ресурслари, маданият ва корхона нуфузи
D) корхонанинг бозордаги салмоғи ва рақобатбардошлиги
Е) молия, меҳнат ресурслари
1.4.Асосий жорий услублар - бу
А) фирманинг кундалик фаолиятида қўлланиладиган қоидалар
В) бевосита ташкилот миқёсида белгиланадиган қоидалар
С) фирманинг жорий ва истиқболдаги фаолияти натижалари
D) фирманинг миқдорий жиҳатлари
Е) корхонанинг фойда олиш мақсади
1.5.Миссия-бу
А) корхонанинг фойда олиш мақсади
В) ҳозирги вақтда ва истиқболда истеъмолчилар манфаати биринчи ўринда турувчи мақсадларидир
С) корхонанинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш
D)фирма ресурсларининг самарали тақсимланиши
Е)корхонада молия омили бўйича карорлар қабул қилиш
1.6. Келажакда
ва ҳозирги вақгда истеъмолчилар қизиқиши, хоҳиши
биринчи ўринда турувчи ташкилот мақсадлари мажмуаси
А) ташкилот миссияси
В) ташкилот умумий мақсадлари
С) ташкилот стратегияси
D) инновацион стратегия
Е) стратегик менежмент
1.7. Стратегик менежмент функционал зоналарини
танланг
А) маркетинг, молия, персонал, фирма имиджи
В ) маркетинг, менежмент, молия, ишлаб чиқариш
С) молия, таъминот, персонал, мулклик шакли
D) ишлаб чиқариш, таъминот, персонал, мулкчилик шакли
Е) таъминот, маркетинг, менежмент, фирма имиджи
1.8. Стратегик бошқарув - бу
А) корхонанинг истиқболдаги мақсади ва имконияти билан ходимлар
манфаатини уйгунлаштиришга мўлжалланган узоқ муддатли бошқарув
усулидир;
В) стратегик мақсадни амалга оширишга қаратилган бошқарув
фаолиятидир;
С) корхонага узоқ муддатга берилган топшириқдир;
D) стратегияни бахолаш
Е) стратегияни танлаш
1.9. Қуйида қайд қилинган қайси омиллар
корхонанинг ташқи
муҳитига таъсир қилувчи омиллар бўлиб ҳисобланади?
А) иқтисодий омиллар
В) сиёсий омиллар
С) рақобат
D) ҳуқуқий
Е) демографик.
1.10. «Стратегик менежмент» фанининг асосий мақсади:
А) замонавий корхоналар стратегик йуналишларини таҳлил қилиш, истиқболни белгилаш, улар фаолиятини режалаштиришга тааллуқли назарий ва амалий услублар билан таништириш
В) корхонанинг ривожланиш истиқболларини белгилаш, стратегик таҳлил қилиш услублари ва рақобатчилик кураши шароитида самарали таҳлил ҳатти-ҳаракатларни аниқлаш бўйича назарий ва амалий кўникмаларни яратиш
С) замонавий бизнес соҳасидаги стратегик режалаштириш ва бошқариш жараёни ҳисобланади
D) корхонаниг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш
Е) корхонанинг режасини тузиш
1.11. Стратегик менежмент фанининг асосий вазифаси
А) замонавий корхоналар стратегик йўналишларини таҳлил қилиш, истиқболни белгилаш, улар фаолиятини режалаштиришга тааллуқли назарий ва амалий услублар билан таништириш
В) корхонанинг ривожланиш истиқболларини белгилаш, стратегик таҳлил қилиш услублари ва рақобатчилик кураши шароитида самарали таҳлил ҳатти-ҳаракатларни аниқлаш бўйича назарий ва амалий кўникмаларни яратиш
С) замонавий бизнес соҳасидаги стратегик режалаштириш ва бошқариш жараёни ҳисобланади
D) стратегияни танлаш ва белгилаш
Е) корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш
2- амалий машғулот.
Топшириқни бажаринг:
Техник-иқтисодий амалиётни ўтаган корхонанинг мақсади ва миссиясини белгиланг, ташқи муҳит омиллари (иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, бозор омили, рақобатбардошлик, технологик, халқаро) ни таҳлил қилинг.
Масалаларни ечинг.
МАСАЛА №1.
Чап томонда ташкил қилиш функциясига таъсир қилувчи ташқи ўзгарувчан омиллар, ўнг томонда эса бу омиллар гуруҳлари берилган , чап томондаги омилларни ўнг томондаги омилларга тўғри келиши билан гуруҳланг.
Омиллар:
а) Ўзбекистон Республикаси сиёсати;
б) рақобатчилар таҳлили;
в) корхонанинг банкротлиги;
г) халқаро савдонинг кенгайтирилиши;
д) миллий қадриятлар;
е) бухгалтерия дастурини қўллаш омиллари рўйхати.
МАСАЛА №2
Чап томонда ташкил қилиш функциясига таъсир қилувчи ташқи ўзгарувчан омиллар, ўнг томонда эса бу омиллар гуруҳлари берилган, чап томондаги омилларни ўнг томондаги омилларга тўғри келиши билан гуруҳланг.
Омиллар:
А) кичик бизнесни ташкил қилишда хотин- қизларнинг иштироки;
Б) электрон почтасининг борлиги;
В) демографик ўсиш;
Г) аҳолининг сотиб олиш лаёқатиниг камайиши;
Д) сизнинг фирмангизда товарлар ишлаб чиқариш бозорининг 20 % ини эгаллайди.
Е) инфляциянинг ўзгариши;
Ж) давлатнинг кредит сиёсати.
Мавзуга оид масалаларни ечиш буйича услубий кўрсатма:
Масала №2.
Ечиш:
Иқтисодий- а), г), е).
Экологик-
Халқаро-
Ижтимоий- в)
Технологик- б)
Бозор- д).
Тестларни бажаринг (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
1.12. Ташқи муҳит компонентлари қайсилар:
А) бозор инфраструктураси, ҳудуд инфратрукгураси
В) макромуҳит, микромуҳит омиллари, ҳудуд инфраструктураси
С) табиий атроф муҳит мониторинги
D) рақобатчилар, истеъмолчилар
Е) бозор конъюктураси
1.13.Солиқ ставкалари, аҳоли иш билан таъминланганлик даражаси, корхона тўлов қобилияти, инфляция даражаси - фирма фаолиятига таъсир кўрсатадиган ташқи омиллар қўйидаги гуруҳга киради:
А) сиёсий омиллар
В) иқтисодий омиллар
С) бозор омиллари
D) ижтимоий омиллар
Е) табиий омиллар
1.14.Сиёсий омилларни таҳлил қилиш жараёнида:
А) инфляция суръати, солиқ ставкаси, бандлик даражасига эътибор берилади;
В) мамлакатлараро савдодаги таъриф келишувларига эътибор берилади;
С) бозор мувозанатига эътибор берилади;
D) ишлаб чиқаришдаги технология ҳолатига эътибор берилади;
Е) ички бозорни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор берилади.
1.15.Рақобат омилларини таҳлил қилиш:
А) рақобатдош корхоналарнинг ҳатти-ҳаракатларини кузатишга, уларни назорат қилишга имкон беради;
В) ишлаб чиқаришдаги технологиянинг ҳолатини, унинг ўзгариш суръатини, замон талабига жавоб бера олишини аниқлашга имкон беради;
С) корхонанинг тўловчанлик даражасини аниқлашга имкон беради;
D)стратегияни танлашга имкон беради
Е)бозор мувозанатини таъминлайди
1.16. Корхона миқёсидаги стратегия қуйидаги бўлимлар орқали аниқланади:
А) маркетинг, ишлаб чиқариш, молия, кадрлар, тадқиқот фаолияти, таъминот
В) маркетинг, молия, кадрлар, таъминот
С) ишлаб чиқариш, тадқиқот фаолияти
D) маркетинг, ишлаб чиқариш, молия, кадрлар
Е) бухгалтерия
1.17.Стратегик менежмент фанининг асосий ўрганиш объекти:
А) замонавий корхоналар стратегик йўналишларини таҳлил қилиш, истиқболни белгилаш, улар фаолиятини режалаштиришга тааллуқли назарий ва амалий услублар билан таништириш
В) корхонанинг ривожланиш истиқболларини белгилаш, стратегик таҳлил қилиш услублари ва рақобатчилик кураши шароитида самарали таҳлил ҳатти-ҳаракатларни аниқлаш бўйича назарий ва амалий кўникмаларни яратиш
С) замонавий бизнес соҳасидаги стратегик режалаштириш ва бошқариш жараёни ҳисобланади
D) стратегияни танлаш ва белгилаш
Е) стратегияни баҳолаш
1.18. А.Чендлер стратегик режалаштириш ҳақида бундай ёзади:
А) фирманинг стратегияси - бу корхонанинг узоқ муддатли асосий мақсад ва вазифаларини шакллантириш учун зарур бўлган ресурсларни тақсимлашдан иборат
В) стратегик менежмент фирманинг мақсадлари, унинг иложи бўлган имкониятлари билан маркетинг соҳасидаги муваффақият қозониш имконияти ўртасидаги стратегик мувофиқликни яратиш бўйича бошқарув жараёнидир
С) стратегия ўз моҳияти жиҳатидан ташкилотнинг ўз фаолиятида қарор
қабул этиш жараёнида қўллаши учун мавжуд бўлган қоидалардир
D) стратегияни танлаш
Е) стратегия ўз моҳияти жиҳатидан ташкилотнинг ўз фаолиятида қарор қабул этиш жараёнида стратегияни танлашдир.
1.19.Ф.Котлер стратегик режалаштириш хақида бундай ёзади:
А) фирманинг стратегияси - бу корхонанинг узоқ муддатли асосий мақсад ва вазифаларини шакллантириш учун зарур бўлган ресурсларни тақсимлашдан иборат
В) стратегик режалаштириш фирманинг мақсадлари, унинг иложи бўлган имкониятлари билан маркетинг соҳасидаги муваффақият қозониш имконияти ўртасидаги стратегик мувофиқликни яратиш бўйича бошқарув жараёнидир
С) стратегия ўз моҳияти жиҳатидан ташкилотнинг ўз фаолиятида қарор қабул этиш жараёнида қўллаши учун мавжуд бўлган қоидалардир
В) стратегияни баҳолаш
Е) стратегияни танлаш
1.20-И.Ансофф стратегик режалаштириш ҳақида бундай ёзади:
А) фирманинг стратегияси - бу корхонанинг узоқ муддатли асосий мақсад ва вазифаларини шакллантириш учун зарур бўлган ресурсларни тақсимлашдан иборат
В) стратегик режалаштириш фирманинг мақсадлари, унинг иложи бўлган имкониятлари билан маркетинг соҳасидаги муваффақият қозониш имконияти ўртасидаги стратегик мувофиқликни яратиш бўйича бошқарув жараёнидир
С) стратегия ўз мохияти жиҳатидан ташкилотнинг ўз фаолиятида қарор қабул этиш жараёнида қўллаши учун мавжуд бўлган коидалардир
D) стратегияни танлаш
Е) стратегияни баҳолаш
2-мавзу. Режалаштириш тамойиллари.
Амалий машғулот.
Назорат саволлари:
1.Режалаштириш тамойилларини айтинг.
2. Режанинг ижтимоий мўлжалга йўналтирилганлиги деганда нимани тушунасиз.
3. Режанинг иқтисодий асосланиши нимани ифодалайди.
4.Тамойиллар асосида режалар қандай тузилади.
Масалаларни ечинг.
МАСАЛА №1.
Йил ойлари буйича натурал ифодада сотиладиган маҳсулот қуйидагича берилган:
Январда -100та, февралда- 130 та, мартда -150 та, апрелда- 160 та, майда- 180 та, июнда- 190 та, июлда- 200та, августда – 210 та, сентябрда-270та, октябрда -320 та, ноябрда -410 та, декабрда -530 та. Бир йилда қиймат ифодада сотиш ҳажмини аниқланг. Бунда маҳсулот бирлиги учун маҳсулот нархи 1-чорагда 2000 сўмни, 2- чорагда 2600 сўмни, 3- чорагда 2850 сўмни, 4- чорагда 3200 сўмни ташкил этди.
МАСАЛА №2.
Режалаштирилаётган йилда олий навли макарон ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг баҳосининг ўсиши ҳисобига товар маҳсулот қанчага ошишини аниқланг. Ҳисобот йилида корхонада 340 тонна олий навли макарон ишлаб чиқарилади. Режа йилида уларнинг ҳажмини 5% га ошириш кўзда тутилмоқда. Ҳисобот йилида 1 тонна макароннинг улгуржи баҳоси 400 минг сўм, режа баҳоси 450 минг сўмни ташкил қилди.
МАСАЛА №3.
Корхонада бир йилда 23600 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилса, бир ишловчи учун ишлаб чиқариш 161500 сўм. Ишчи учун 192300 сўм деб белгиланса, корхона ишчиларининг сонини режалаштиринг.
Мавзуга оид масалаларни ечиш бўйича услубий кўрсатма:
Масала№ 2.
Ечиш:
Ҳисобот йилида товар маҳсулот ҳажми:
340*400=136000 минг сўм;
Режа йилида товар маҳсулот миқдори:
340*5/100=7т
340+7=347 т.
347*450=160650 минг сўм
ТМ=160650-136000=24650 минг сўм
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
2.1. Режалаштириш тамойиллари нечта
А) 10
В) 12
С) 9
D) 11
Е) 13
2.2. Саноат
тармоқлари шаклланишини йўллари бўлиб қўйидагилар
ҳисобланади:
А) халк хўжалигининг бошка тармоқларидан саноат тармоқларининг
ажралиб чиқиши
В) саноатнинг ўзида ихтисослаштиришни чуқурлаштириш
С) саноатда марказлашувнинг ривожланиши
D) саноатда комбинациялашни кенгайтириш
Е) илмий техник тараққиёт.
2.3. Жамоа ижтимоий ривожланиши. Экология ва хавфсизлик муаммолари билан бирга техник, иқтисодий муаммолар ечимини қўйидаги принцип кўриб ўтади:
А) ижтимоий мўлжалга йўналтириш
В) режаларнинг татбиқ қилиниши
С) вариантлилик
D) иқтисодий асосланиш
Е) режани ишлаб чиқиш.
2.4. Турли вариантлар оптималлиги, башорат қилиниши системаси таҳлил қилингандан сўнг охирги режали кўрсаткичлар вариантининг танланишини қуйидаги принцип кўриб ўтади:
А) режалаштириш системасини таъминлаш
В) режаларнинг баланслар бўйича тайёрланиши
С) режали кўрсаткичларнинг адекватлиги
D) режани иқтисодий асосланиши
Е) режанинг вариантлилиги.
2.5.Стратегик қарор:
А) бир хил муаммога дахлдор бўлиб, барча бўғинлар учун бирдек амал қилади;
В) тор доирадаги муаммога тааллуқли бўлиб, корхонанинг муайян бир бўлими ёки бир гуруҳ ходимлар юзасидан қабул қилинади;
С) юқори бошқарув органлари томонидан туб ва истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш мақсадларида қабул қилинади;
D) корхонанинг жорий, тезкор режаларини тузиш мақсадида қабул қилинади;
Е) фақат корхона ишлаб чиқариш масалалари юзасидан қабул қилинади
2.6.Корхона фаолияти ташқи муҳитини аниқловчи омилларини танланг
А) кадрлар, рақобат
В) рақобат, конъюктура
С) конъюктура, маҳсулот рақобатбардошлиги
D) маҳсулот рақобатбардошлиги, экология
Е) рақобат, экология
2.7.Стратегия - бу:
А) истиқболни тадқиқ қилиш, турли сценарияларни таҳлил этиш санъати
В) истиқболда рақобат курашида афзаллик берувчи ғоя
С) корхонанинг умумий фаолияти (фонди, қуввати, харажати, фойдаси ва ҳоказо)ни назорат қилувчи кенг қамровли тизимдир
D) истиқболни аниқ башорат қилувчи тизим
Е) истиқболни тадқиқ қилиш, аниқ башорат қилиш, истиқболда рақобат курашида афзаллик берувчи ғоя, корхонанинг фаолиятини назорат қилувчи тизим
2.8.Корхонада ишлаб чикиладиган стратегиялар қуйидагилар:
А) махсус
В) функционал
С) мужассамлаштирилган
D) диверсификацияланган
Е) масус, функционал, мужассамлаштирилган, диверсификацияланган
2.9.Корхона миқёсидаги стратегия қуйидаги бўлимлар орқали
аниқланади:
А) маркетинг, ишлаб чиқариш, молия, кадрлар, тадқиқот фаолияти, таъминот
В) маркетинг, молия, кадрлар, таъминот
С) ишлаб чиқариш, тадқиқот фаолияти
D) маркетинг, ишлаб чиқариш, молия, кадрлар
Е) бухгалтерия
2.10. Маркетинг, молия, менежмент, персонал, илмий изланиш ишлари соҳасида ривожланиш стратегияси пойдеворини ишлаб чиқиш ва мақсадларини ўргатиш бу:
А) ташкилот миссияси
В) ташкилот умумий максади
С) ташкилот стратегияси
D) режалаштириш функционал зоналари
Е) рақобат
3-мавзу. Стратегик режалаштириш босқичлари ва функционал зоналари.
Амалий машғулот.
Назорат саволлари:
1.Стратегик дастурлар ва жорий дастурлар ҳамда уларнинг оператив назорати нимадан иборат.
2.Стратегик хўжалик зоналари ва стратегик хўжалик марказлари ўртасида боғлиқлик борми.
3.Стратегик режалаштириш жараёни асосий босқичларини айтинг.
4.Стратегик режалаштириш таркибий тузилишини айтинг.
Масалаларни ечинг.
МАСАЛА № 1.
Жадвалдаги маълумотлардан фойдаланиб, ҳар бир тур жихоз учун самарали иш вақти фондини аниқланг.
Жиҳозлар |
Бирлик миқдор |
Бир йилда иш кунлари |
Сменалар сони |
Смена давомийлиги (соат) |
Жиҳоз ремонти учун регламентланган тўхтовлар(%) |
Жихознинг самарали иш вақти фонди |
1-турдаги |
1 |
258 |
2 |
8 |
2 |
|
2-турдаги |
2 |
258 |
2 |
8 |
1,5 |
|
3-турдаги |
3 |
258 |
2 |
8 |
2,5 |
|
МАСАЛА №2.
Уч йилга мўлжаллаб корхона ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқинг. Ўтган йилда нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 72 тоннани, макарон ишлаб чиқариш 50 тоннани, қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш 46 тоннани ташкил қилди. Ҳар йили ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати нон ва нон маҳсулотлари учун 1,5 % ни, макарон маҳсулотлари учун 2,4 %ни, қандолат маҳсулотлари учун 0,9 % ни ташкил қилди.
МАСАЛА № 3.
Натурал ифодада нон ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқинг, жиҳозларнинг техник-иқтисодий унумдорлик нормаси қуйидаги жадвалда берилган.
Йиллик иш вақти фонди 330 кун.
Печлар тури |
Маҳсулот тури |
Техник- иқтисодий унумдорлик нормаси, т/с |
Смена давомийлиги, соат |
Бир турдан 2- тур маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтишда печнинг унумдорлик йўкотуви кўрсаткичи, кг |
ФТЛ-2 |
1-навли бугдой унли нон, 1кг |
0,716 |
15 |
- |
ФТЛ-2 |
Олий навли унли батон, 0,5 кг |
1,23 |
8 |
0,53 |
ФТЛ-2 |
Қолипли нон, 0,8 кг |
2,70 |
23 |
- |
Мавзуга оид масалаларни ечиш бўйича услубий кўрсатма:
Масала№3
Ечиш:
0,776 т/с*15 с*230 кун=2677,2 т; 1-нав буғдой унли нон;
1,23*8*230-0,53=2262,67 т. Олий навли ундан батон ишлаб чиқариш.
Топшириқни бажаринг:
Техник –иқтисодий амалиётда бўлган корхона бўйича СХЗ ларни ишлаб чиқинг ва уларга таъриф беринг. Корхонадаги СХМларни аниқланг.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
3.1.Стратегик менежмент жараёнининг энг дастлабки ва масъулиятли
босқичи бу -
А) стратегияни танлаш
В) корхона миссия ва мақсадини аниқлаш
С) корхона вазифаларини аниқлаш
D) корхона самарали бошқарувини аниқлаш
Е) стратегияни баҳолаш
3.2.Ташкилий концепция - бу
А) фирманинг кундалик фаолиятида қўлланиладиган қоидалар
В) бевосита ташкилот миқёсида белгиланадиган қоидалар
С) фирманинг жорий ва истиқболдаги фаолияти натижалари
D) фирманинг миқдорий-жиҳатлари
Е) фирманинг фойда олиш мақсади
3.3. Фирма ички фаолиятини қандай омиллар аниқлайди?
А) бозор
В) маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти ва кадрлар
С) ишлаб чиқаришнинг илмий-техник даражаси
D) ресурслар манбалари
Е) рақобат
3.4.Корхонанинг имиджи - бу:
А) харидорларнинг корхона тўғрисидаги фикри;
В)корхонанинг бошка худди шундай шаклдаги корхоналардан афзаллик томонлари;
С)корхонанинг савдо белгиси қаерларда маълумлиги ва унинг асосий харидорлари кимлар эканлиги;
D) барча вариантлар тўғри, корхонанинг ўз мижозлари доирасида эришган обрў-эътибори ва нуфузи;
Е) корхонанинг ўз мижозлари доирасида эришган обрў-эътибори ва нуфузи;
3.5. Стратегик хўжалик зонаси - бу
А) фирма ички муҳитида барча ваколат ва масъулият билан таъминланган ташкилий тузилма
В) фирмани ташқи муҳитдан кузатилиши ва ташқи муҳит шароитига мослашишдан келиб чиқиб тегишли фирмани қайси тармоқ (маҳсулот) миқёсида келгусида ривожланиш истиқболларини белгиловчи бўлинма
С) стратегик вазифаларни ҳал этувчи бўлинма
D)бозор
Е)корхонанинг функционал бўлинмалари
3.6.Стратегик хўжалик маркази - бу
А) фирма ички муҳитида барча ваколат ва масъулият билан таъминланган ташкилий тузилма
В) фирмани ташқи муҳитдан кузатилиши ва ташқи муҳит шароитига мослашишдан келиб чиқиб тегишли фирмани қайси тармоқ (махқулот) миқёсида келгусида ривожланиш истиқболларини белгиловчи бўлинма
С) стратегик вазифаларни хал этувчи бўлинма
D) корхона бўлимлари
Е) иш жойлари
3.8. Стратегик режалаштириш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига
олади:
А) мақсад ва вазифалар, ташқи муҳитни таҳлил қилиш, кучли ва кучсиз томонларни таҳлил кқлиш
В) стратегияни баҳолаш, стратегияни амалга оширишни бошқариш, стратегияни танлаш
С) мақсад ва вазифалар, ташқи муҳитни таҳлил қилиш, кучли ва кучсиз томонларни таҳлил қилиш, стратегияни амалга оширишни бошқариш
D) мақсад ва вазифалар, ташқи муҳитни таҳлил қилиш, кучли ва кучсиз томонларни таҳлил қилиш, стратегияни баҳолаш, стратегияни амалга оширишни бошқариш, стратегияни танлаш ва муқобилликни таҳлил қилиш
Е) бозорни ўрганиш
4-Мавзу. Муқобиллик таҳлили ва стратегияни танлаш.
Амалий машғулот.
Назорат саволлари:
1.Муқобиллик таҳлили нима учун қўлланилади.
2.Стратегияни танлаш жараёни босқичларини айтинг.
3.Чекланган ўсиш ва ўсиш стратегиялари қайси ҳолларда қўлланилади.
4.Қисқартириш ва комбинацияланган стратигия қайси ҳолларда қўлланилади.
5.Стратегик қисқариш муқобиллигининг қандай турларини биласиз.
Топшириқ: Вилоят саноат корхоналарини муқобилликлар буйича ажратинг ва мисоллар келтиринг.
Масалаларни ечинг.
МАСАЛА №1.
Режалаштирилаётган йилда макарон фабрикаси маҳсулот таннархини камайтириш ҳисобига олинадиган тежамни ҳисобланг. Режа йилида корхона 300 тонна биринчи навли ва 40 тонна олий навли макарон ишлаб чиқармоқчи. 1 тонна маҳсулотнинг улгуржи баҳоси мос равишда 400 минг сўм ва 500 минг сўм, 1 сўмлик маҳсулот харажатлари базис йилда 0,89 сўмни, режа йилида 0,85 сўмни ташкил этди.
МАСАЛА №2.
Режадаги фонд самараси ва фонд сиғими кўрсаткичларининг миқдори ва уларнинг базис йилга нисбатан фарқини ҳисобланг.
№ |
Кўрсаткичлар |
Базис йили |
Режа йили |
1 |
Товар маҳсулот, млн. сўм |
14400 |
16200 |
2 |
АИЧФ нинг ўртача йиллик қиймати, м. сўм |
3100 |
3440 |
|
Шу жумладан Машина ва дастгоҳлар, м.сўм |
2300 |
2500 |
Мавзуга буйича масалаларни ечиш бўйича услубий кўрсатма:
Масала№ 1.
Ечиш:
ТМр=300т.*400м.с.=120000м. с
ТМр=40т.*500м.с.=2000м. с
ТМум=120000+20000=140000м. с.
Тб=140000*0,89=124600м.. с.
Тр=140000*0,85=119000м. с.
Э=124600-119000=5600 м.с.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
4.1. Ўсиш муқобили (стратегияси):
А) технологияси тез-тез ўзгариб турадиган ва иқтисодиёти тез суръат
билан ўсаётган корхоналар учун қўлланилади;
В) корхона иқтисодий таназзулга учраган даврларда қўлланилади;
С) корхона жуда оғир шароитга тушиб, унинг аҳволи ёмонлашиб бораётган ҳолларда қўлланилади;
В) асосан технологияси барқарор бўлган корхоналарда қўлланилади;
Е) молиявий жиҳатдан инқирозга учраган корхоналарда қўлланилади
4.2. Камайиш муқобили (стратегияси)
А) асосан технологияси барқарор бўлган корхоналарда қўлланилади;
В) технологияси тез-тез ўзгариб турадиган ва иқтисодиёти тез суръат билан ўсаётган корхоналар учун қўлланилади;
С) корхона ҳалокатга учраётган ҳолда қўлланилади;
D) корхона иқтисодий таназзулга учраган ҳолда қўлланилади;
Е) молиявий жиҳатдан инқирозга учраган корхоналарда қўлланилади.
4.3. Корхона тараққиётининг бош йуналиши ва унинг мақсадини тўғри танлаш қуйидаги 2 омилга боғлиқ:
А) иқтисодий ва сиёсий омиллар
В) ташқи муҳит омили ва ички муҳит омили
С) микромуҳит омили ва рақобат омили
D) макромуҳит омили ва ижтимоий омил
Е) маънавий омиллар
4.4. Ўсиш, қисқариш ва комбинациялаш, чегараланган ўсиши - бу
А) стратегик режалаштириш базавий турлари
В) режалаштириш базавий функциялари
С) фирма стратегик хўжалик зоналари
D) стратегияни танлаш
Е) стратегияни баҳолаш
4.5.Стратегияни танлаш жараёни бир неча босқичлардан иборат
А) корхона ривожлариш мақсадини аниқлаш, стратегик муқобилликни аниқлаш
В) муқобил стратегияларни аниқлаш, аникланган муқобил стратегияни охирига етказиш, охирига етказилган стратегияга баҳо бериш
С) корхона ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш
D) маркетинг тадқиқотларини олиб бориш
Е) бизнес режани ишлаб чиқиш
4.6. Стратегик қисқариш муқобиллигининг бир неча турлари мавжуд:
А) чекланган ўсиш, тугатиш, қисқариш
В) тугатиш, ортиғини ажратиш, қисқариш
С) ўсиш, тугатиш, қисқариш
D) комбинацияланган стратегия, қисқариш
Е) қисқартириш, чеклаш
4.7. Менежмент
соҳасидаги тадқиқотчилар муқобилнинг қайси
турларини эътироф этишади?
А) ўсиш
В) чекланган ўсиш
С) камайиш
D) қисқартириш
Е) тугатиш
4.8. Чекланган ўсиш муқобили (стратегияси) ни:
А) корхона иқтисодий таназзулга учраган даврда танлайди;
В) корхона жуда оғир шароитга тушиб, унинг аҳволи ёмонлашиб бораётган
ҳолларда танлайди;
С) асосан технологияси барқарор бўлган корхона раҳбарлари танлайди;
D) технологияси тез-тез ўзгариб турадиган ва иқтисодиёти тез суръат билан ўсаётган корхона раҳбарлари танлайди;
Е) йирик корпорация раҳбарлари танлайди.
5-МАВЗУ.Стратегияни амалга оширишни бошқариш.
Амалий машғулот.
Назорат саволлари:
1. Ташкилот режалари тизиминингташкилотдаги ўрни.
2. Фаолият асосий йўналишлари нимани ифодалайди.
3. Тактик режалар қандай режалар.
4. Диверсификация режаси ва ликвидлик режаси мазмунини айтинг.
Топшириқ:
Вилоят саноат корхоналарининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотларига боғлиқ ҳолда режалар тизимини тузинг.
Масалаларни ечинг.
МАСАЛА № 1
Макарон фабрикасида маҳсулот таннархини камайтириш ҳисобига олинган тежамни ҳисобланг. Корхона режа йилида 72 тонна макарон ишлаб чиқармоқчи. 1 тонна макароннинг уртача улгуржи баҳоси 480 минг сўм, 1 сўмлик товар маҳсулот харажатлари ўтган йилда 95,2 тийинни ташкил қилди, режа бўйича эса бир сўмлик товар маҳсулот харажатларини 93,5 тийинга камайтириш кўзда тутилган.
МАСАЛА №2
Меҳнат унумдорлигининг 120% га ўсишини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг режа йилидаги ишловчилар сонини ҳисобланг.
№ |
Кўрсаткичлар |
Даврлар |
|
Базис |
Режа |
||
1. |
Солиштирма баҳода товар маҳсулот ҳажми, млн. сўм |
14500 |
16500 |
2. |
СИЧХ сони, киши |
1300 |
|
МАСАЛА №3
Режалаштирилаётган йилда маҳсулот таннархини камайтириш ҳисобига олинадиган тежамни аниқланг. Режада меҳнат унумдорлигини 7% га ошириш, ўртача иш ҳақини эса 2,3 % га ошириш кўзда тутилган. Иш ҳақи харажатларининг маҳсулот таннархидаги солиштирма улуши 3,5%.
Мавзуга оид масалаларни ечиш бўйича услубий кўрсатма:
МАСАЛА№2
Ечиш:
МУ=ТМ/СИЧХ
МУ=14500/1300=1115 сўм
МУур=1115*120/100=1338 сўм
Режа йили учун ишловчилар сонини топамиз:
СИЧХр=16500/1338=1233 киши.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
5.1. Янги турдаги
маҳсулотлар яратиш, янги
позицияларга чиқиш
йўлларини кўрсатиш диверсификация режаси учун мўлжал
бўлиб хизмат қилиш учун зарур тадбирларини
аниқловчи режа
__________ ҳисобланади.
А) тактик
В) ташкилот ривожланиши
С) бизнес-режа
В) фирма дастури
Е) стратегик режалаштириш
5.2. Фаолият асосий йўналишлари
А) 10-15 йил ва айрим ҳолларда ундан кўпрок муддатни ўз ичига олувчи истиқболдаги стратегия
В) ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, янги авлод маҳсулотларни яратиш бўйича 1 йилдан 5 йилгача тузилган режа
С)корхона фаолиятидаги жорий тадбирларни қонун қоидалар асосида тартибга солувчи режа
D) мақсадли характерга эга бўлиб, улар янги маҳсулот лойиҳасини ва технологиясини ишлаб чиқиш, янги бозорларга кириб бориш кабиларни амалга оширишни таъминлаш
Е) бизнес режа
5.3. Корхонанинг ривожланиш режаси
А) 10-15 йил ва айрим ҳолларда ундан кўпрок муддатни ўз ичига олувчи
истиқболдаги стратегия
В) ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, янги авлод маҳсулотларни
яратиш бўйича 1 йилдан 5 йилгача тузилган режа
С) корхона фаолиятидаги жорий тадбирларни қонун қоидалар асосида
тартибга солувчи режа
D) мақсадли характерга эга бўлиб, улар янги маҳсулот лойиҳасини ва
технологиясини ишлаб чиқиш, янги бозорларга кириб бориш кабиларни
амалга оширишни таъминлайди
Е) бизнес режа
5.4. Тактик режалар
А) 10-15 йил ва айрим ҳолларда ундан кўпроқ муддатни ўз ичига олувчи
истиқболдаги стратегия
В) ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, янги авлод маҳсулотларни яратиш
бўйича 1 йилдан 5 йилгача тузилган режа
С) корхона фаолиятидаги жорий тадбирларни қонун қоидалар асосида
тартибга солувчи режа
D) мақсадли характерга эга бўлиб, улар янги маҳсулот лойиҳасини ва
технологиясини ишлаб чиқиш, янги бозорларга кириб бориш кабиларни
амалга оширишни таъминлаш
Е) йиллик режа
5.5. Дастурлар ва режалар - лойиҳалар
А) 10-15 йил ва айрим ҳолларда ундан кўпроқ муддатни ўз ичига олувчи истиқболдаги стратегия
В) ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, янги авлод маҳсулотларни яратиш бўйича 1 йилдан 5 йилгача тузилган режа
С) корхона фаолиятида жорий тадбирларни қонун қоидалар асосида
тартибга солувчи режа
D) мақсадли характерга эга бўлиб, улар янги маҳсулот лойиҳасини ва
технологиясини ишлаб чиқиш, янги бозорларга кириб бориш кабиларни
амалга оширишни таъминлаш
Е) йиллик ҳисобот
5.6. Бозорда ҳосил бўлган ҳолат бўйича хизматлар ва товар ишлаб
чиқиш бўйича тадбирларга мўлжалланган режалар дейилади:
А) ташкилотни ривожлантириш режаси
В) тактик режа
С) бизнес режа
D) бизнес дастури
Е) иш режаси
6-Мавзу . Корхонанинг стратегик режасини ишлаб чиқиш ва унинг мазмуни.
1-амалий машғулот.
Назорат саволлари:
1. Стратегик режа нима.
2. Режалаштириш тизимида режалаштириш турларини айтинг.
3. Стратегик режанинг муқаддимасида нималар ёритилади.
4. Рақобат устиворлиги стратегияси бўлими нима учун зарур ҳисобланади.
5.Корхона стратегиясини амалга оширишни «ташкил қилиш» бўлимида қандай саволлар ёритилиши керак.
6. Стратегик менежментда қарорлар қабул қилишнинг қандай операцияларини биласиз.
Масалаларни ечинг
МАСАЛА №1
Қуйидаги берилганлардан фойдаланиб, сотишнинг молиявий режасини тузинг:
Сотишдан тушум- 2165,1 минг сўм;
ҚҚС -20%;
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари- 1025, 3 минг сўм;
Молиявий фаолиятдан даромадлар -520 минг сўм;
Бошқа фаолиятдан харажатлар – 129 минг сўм;
Фойда учун солиқ -20%.
МАСАЛА №2
Бир йилда корхонада умумий доимий харажатлар 1500 минг сўмни, бирлик маҳсулотнинг ўзгарувчан харажатлари 4000 сўмни , бир бирлик маҳсулот тўла танннархи 5600 сўмни ташкил қилди. Натурал ва қиймат ифодада ишлаб чиқариш ҳажмини аниқланг.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
6.1. Стратегик
режалаштириш самарадорлигини қуйидагилар
ошириши мумкин
А) рақобатчиларга нисбатан товар ва хизматларни кам харажат билан арзон нархда ишлаб чиқариш
В) корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, ундаги кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш
С) харид қилиш тизими моддий ғамламаларини камайтириш ва маҳсулот
сотишни тезлаштириш
D) корхонада ишлаб чиқариш жараёнини режалаштириш
Е) бозорни ўрганиш
6.2. Режалаштириш
тизими қуйидагиларга бўлинади
А) расмий, тадбиркорона, изчил
В) расмий, изчил
С) тадбиркорона, расмий
D) қарорлар қабул қилувчи, тадбиркорона
Е) таркибий
6.3. Стратегияни амалга оширишда мақсадлар асосида бошқариш услуби
А) режаларни бажаришда вазифаларни бирламчи қилиб белгилайди
В) ҳар бир жараён ва қуйи жараён учун керакли вақтни аниқлайди.
С) фирма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.
D) бозор ҳолатини ўрганади
Е) нархларни белгилайди
6.4. Бозорни эгаллаш, унинг сегментларини стратегиясини ишлаб чиқиш, башоратлаш, баҳоларини ишлаб чиқиш, ресурсларни танлаш стратегияси фирма стратегик режасининг қуйидаги бўлимида ёритилади:
А) маркетинг стратегияси
В) ишлаб чиқариладиган маҳсулотни янгилаш стратегияси
С) ишлаб чиқаришни янгилаш стратегияси
D) стратегияни амалга оширишни ташкил қилиш
Е) корхона стратегияси
6.5. Келажакда фирма ва товарлар асосий иқтисодий кўрсаткичлари ҳисоби стратегик режанинг қуйидаги бўлимида ёритилади
А) молиявий режа
В) фирма халқаро фаолияти режаcи
С) лойиҳанинг амалга оширилиши
В) вариантларнинг ҳеч қайсиси
Е) бизнес режа
6.6. Қуйидагилар стратегик режанинг
қайси бўлимида ёритилади:
Корхона халқаро кўрик ва танловда кўлга киритилган
дипломлари, мукофотлари, ихтиро ва кашфиётлари учун
патентлар сони, корхона нуфузи.
А) корхона тўғрисида қисқача маълумот
В) муқаддимасида
С) халқаро фаолият стратегиясида
D) рақобат устиворлиги стратегиясида
Е) корхона ҳисоботида
2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
МАСАЛА №3
Фирма бир бирлик маҳсулотининг баҳоси 78 сўм булган бир хил маҳсулот ишлаб чиқаради. Нисбий ўзгарувчан харажатлар 61 сўмни, фирманинг умумий доимий харажатлари 360000 сўмни ташкил қилди. Ижара тўловлари ошганлиги муносабати билан умумий доимий харажатлар 5% га кўпаяди. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг зарарсизлик нуқтасини аниқланг.
Мавзуга оид масалаларни ечиш бўйича услубий кўрсатма:
МАСАЛА№2
Ечиш:
Зарарсизлик нуқтаси куйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Зн=Доимий харажатлар/(Бирлик маҳсулот баҳоси-ўзгарувчан харажатлар)
Зн=1500/(6500-4000)=600 та (натурал ифодада).
Қиймат ифодада маҳсулот ишлаб чиқариш
ТМ=600*6500=3900 м. с.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
6.7. Стратегик режа - бу:
А) бозор ҳолатини асосли ўрганиш ва олдиндан баҳолаш билан товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш хамда шу йўсинда яхши фойда топишни уюштиришга қаратилган фаолиятдир;
В) корхона фаолиятидаги жорий тадбиркорларни маълум тартибга ва
қонун-қоидаларга солиб турувчи режалардир;
С) корхонага узоқ муддатга берилган топшириқдир
D) истиқболни белгилаш
Е) структурани аниқлаш
6.8. Қуйида қайд қилинган босқичларнинг қайси бири стратегик
режалаштиришнинг олтинчи босқичи бўлиб ҳисобланади?
А) ташқи муҳитни ташкил қилиш;
В) кучли ва кучсиз томонларни таҳкил қилиш;
С) стратегияни баҳолаш;
D) стратегияни амалга оширишни бошқариш
Е) муқобилни таҳлил қилиш ва стратегияни танлаш
6.9. Қуйидагилар стратегик режанинг қайси бўлимида ёритилади: Корхона микромуҳити, ҳудуд инфраструктураси ва макромуҳит омилларини таҳлил қилиш, корхона рақобат устиворлигини аниқлаш, корхона стратегик омилларини танлаш ва асослаш
А) корхона тўғрисида қисқача маълумот
В) муқаддимасида
С) халқаро фаолият стратегиясида
D) рақобат устиворлиги стратегиясида
Е) иловада
6.10. Қуйидагилар стратегик режанинг қайси бўлимида ёритилади: Экспорт қилувчининг стратегик мақсади, импорт қилувчининг стратегик мақсади
А) корхона тўғрисида қисқача маълумот
В) муқаддимасида
С) халқаро фаолият стратегиясида
D) рақобат устиворлиги стратегиясида
Е) молиявий ҳисоботда.
6.11.Қуйидагилар стратегик режанинг қаерида ёритилади: Рақобатчилар характеристикаси, кўрсатмалар, услубиётлар, технологияларни ёритиш, дастурлар, ҳисоб-китоблар учун берилган материаллар
А) корхона тўғрисида қисқача маълумот
В) муқаддимасида
С) халқаро фаолият стратегиясида
D) рақобат устиворлиги стратегиясида
Е) корхона стратегияси иловасида
6.12. Фирма мақсади, ташкилий-ҳуқуқий формаси ва структураси стратегик режанинг қуйидаги бўлимида ифодаланади:
А) муқаддима
В) фирманинг ёритилиши
С) маркетинг стратегияси
D) бошқариш
Е) корхона стратегияси иловаси
6.13.Товарлар сифатини ошириш йуналишлари, ресурслардан тежамли фойдаланиш тадбирлари ва товарлар рақобатбардошлигини ошириш стратегик режанинг қуйидаги бўлимида ёритилади.
А) рақобат афзалликларидан фойдаланиш
В) ишлаб чиқилаётган маҳсулотни янгилаш
С) менежмент системасининг ривожланиши
D) муқаддима
Е) маркетинг стратегияси
7-Мавзу . Корхона бозор стратегиясининг шаклланиши.
1- амалий машғулот.
Назорат саволлари:
1.Корхона бозор стратегияси қандай шаклланади.
2.Бозорни эгаллаш стратегиясининг қандай турларини биласиз.
3.Корхона ўсиш имкониятлари асосий йўналишлари нимадан иборат.
4.Сотишни рағбатлантириш стратегиясининг шаклланиши қандай ишларни бажаришга асосланади.
5.Регрессив ёки вертикал интеграция деганда нимани тушунасиз.
Топшириқ:
1).Товарлар ва бозорлар ривожланиши ёрдамида янги бозорларни аниқлаш схемаси бўйича фикрингизни билдиринг.
Масалаларни ечинг.
МАСАЛА №1
Жадвалда етишмайдиган сонларни аниқланг. Асосий ва ёрдамчи материаллар сарфи берилган.
Кўрсаткичлар |
Бирлик маҳсулот учун асосий материаллар сарфи меъёри, кг |
Бир ойда маҳсулот ишлаб чиқариш, дона |
Бир йилда ишлаб чиқариш минг дона |
1 кг асосий матери аллар баҳоси, сўм |
1ойда материаллар сарфи. кг |
1йилда материалар сарфи |
Маҳсулот қиймати, минг сўм
|
Асосий материаллар: «А» учун «Б» учун «В» учун |
14 10 12 |
120 150 160 |
|
26.0 32.0 29.0 |
|
|
|
Ёрдамчи материаллар: «А» учун «Б» учун «В» учун |
0,3 0,2 0,1 |
120 150 160 |
|
11,0 15,0 12,0 |
|
|
|
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
7.1. Диверсификациялашган стратегия
А) корхонанинг фаолият соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар
турини кўпайтириш борасидаги вазифаларни амалга ошириш йўлларини
ифодалайди;
В) корхонанинг яхлит фаолиятини ўзида жамлаган мўлжални ифодалайди;
С) корхонанинг айрим бўлимлари ва хизматлари олдидаги вазифаларни
амалга ошириш йўлларини ифодалайди;
D) жуда эътиборли ҳолларни олдиндан башорат қилиш мақсадида ишлаб
чиқилган мўлжални ифодалайди;
Е) бозор ҳолатини ўрганади
7.2. Мавжуд
товарлар ва мавжуд бозорлар қуйидагилар билан
боғлиқ
А) бозорга чуқур кириб бориш, диверсификация
В) бозорга чуқур кириб бориш, бозор чегараларини камайтириш
С) янги товарларни ишлаб чиқариш, диверсификация
D) янги товарларни ишлаб чиқариш, бозор чегараларни камайтириш
Е) истеъмолчилар талаби
7.3. Янги
товарлар ва мавжуд бозорлар қуйидагилар билан боғлиқ
А) бозорга чуқур кириб бориш, диверсификация
В) бозорга чуқур кириб бориш, бозор чегараларини камайтириш
С) янги товарларни ишлаб чиқариш, диверсификация
D) янги товарларни ишлаб чиқариш, бозор чегараларни камайтириш
Е) истеъмолчилар талаби
7.4. Қуйидагилар қайси ўсиш имконияти йўналишларига хос: Эски бозорда эски товар билан чуқуррок тадбиқ қилиш, эски бозор учун товарларни такомиллаштириш
А) интеграцион
В) интенсив
С) диверсификацион
D) горизонтал
Е)экстенсив
7.5. Қуйидагилар қайси ўсиш имконият йўналишларига хос: Таъминотчилар билан қаттик сиёсат остида регрессив интеграция олиб бориш, товарни тақсимлаш професси интеграцияси
А) интеграцион
В) интенсив
С) диверсификацион
D) горизонтал
Е) вертикал
7.6. Баҳолар ва товарлар ҳаракати, талаб ва таклифлар борасидаги
муносабатни ўз ичига олувчи иқтисодий ҳолат ______________
дейилади:
А) бозор сиғими
В) бозор конъюнктураси
С) бозорни ўрганиш
D) талаб ва таклифни таҳлил қилиш
Е) бозор сегменти
7.7. Келажакда
ишлаб чиқариш турларини аниқлаш ва фаолиятини
кенгайтиришга қатьият
йўналишлари соҳаларини қуйидаги
стратегия кўриб чиқади
А) фирма ўсиши
В) товар рекламаси
С) янги товарлар ишлаб чиқариш
В) рақобатчи
Е) нарх шаклланувчи
Масалаларни ечинг
МАСАЛА №2
Ҳисобот йилида маҳсулот таннархи 22400 м. сўмни, бир сўмлик товар маҳсулот харажатлари 0,80 сўм деб белгиланган, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5,2% га ошади. Режа йили учун маҳсулот таннархини аниқланг.
МАСАЛА №3
Режада ишчиларнинг штатли унумдорлигини 3% га, иш кунининг давомийлигини 7,9 соатдан 8,1 соатга, йил давомидаги иш кунларини 225 кундан 229 кунгача кўпайтириш кўзда тутилган. Ушбу ўзгаришлар асосида меҳнат унумдорлигининг ўсишини ҳисобланг. Ишчилар саноат ишлаб чиқариш ҳодимларининг 70 % ини ташкил қилади.
Мавзуга оид масалаларни ечиш бўйича услубий кўрсатма:
МАСАЛА №1
Ечиш:
Асосий материаллар:
Бир йилда ишлаб чиқариш:
120*12=1440 та
150*12=1800 та
160*12=19200 та
Материал сарфи:
Ойда: 120*14=1680 кг;
150*10=1500 кг;
160*12=1920 кг;
Йилда: 1440 *14=20160 кг;
1800*10=18000 кг;
19200*12=230400 кг;
Маҳсулот қиймати:
Ойда: 1680*26=43680 сум;
1500*32=48000 сум;
1920*29=55680 сум;
Йилда: 20160*26=524160 сум;
25200*32=806400 сум;
230400*29=668600 сум.
(Худди шундай тартибда ёрдамчи материаллар учун ҳисобланади)
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
7.8. Бозорда
фирма ҳаракати стратегияси
нималар асосида
анқланади:
А) товарлар рақобатбардошлиги, фирма илмий-техник ва ресурслар
потенциали даражаси
В) товарлар рақобатбардошлиги, фирма илмий-техник ва ресурслар
потенциали даражаси, бозор ва товарнинг ривожланиши
С) фирма илмий-техник ва ресурслар потенциали даражаси, бозор ва
товарнинг ривожланиши
D) товарлар рақобатбардошлиги, фирма илмий-техник ва ресурслар потенциали даражаси, бозор ва товарнинг ривожланиши
Е) бозорнинг ривожланиши
7.9. Қуйидагилар қайси ўсиш имконият йўналишларига хос: Бозорни
ўхшаш товарлар билан тўлдириш, янги товарлар ассортиментлари
билан тўлдириш горизонтал
диверсификацияси
А) интеграцион
В) интенсив
С) диверсификацион
В) горизонтал
Е) вертикал
7.10. Маркетинг
системаси қуйидаги
бозорга таъсир қилиш
қуролларини ўз ичига олади.
А) конъюнктура
В) башорат қилиш
С) сотиш каналлари
D) товарнинг фойдалилиги
Е) товар
7.11.Диверсификациянинг уч тури мавжуд:
А) регрессив, профессив, горизонтал
В) концентрик, конгломерат, горизонтал
С) когломерат, концентрик, рефессив
D) рефессив, конгломерат, когломерат
Е) корреляцион, рефессион
7.12.Бозорни ўрганиш стратегияси қуйидагилар
А) дифференцияланган маркетинг, дифференцияланмаган маркетинг
В) комплекс маркетинг, мақсадли маркетинг
С) дифференцияланган маркетинг, дифференцияланмаган маркетинг, комплекс маркетинг
D) дифференцияланмаган маркетинг, комплекс маркетинг, мақсадли маркетинг
Е)дифференцияланган маркетинг, комплекс маркетинг, мақсадли маркетинг
7.13.Корхона ёки фирма барча истеъмолчиларга бозорга бир хил товар
билан мурожаат қилувчи стратегия – бу _______________ бозорни ўрганиш стратегияси
А) дифференцияланган маркетинг
В) дифференцияланмаган маркетинг
С) комплекс маркетинг
D) мақсадли маркетинг
Е) маркетинг тадқиқотлари
7.14. Аниқ сегмент асосида аниқ товар ишлаб чиқарувчи стратегия - бу
______________ бозорни ўрганиш стратегияси
А) дифференцияланган маркетинг
В) дифференцияланмаган маркетинг
С) комплекс маркетинг
D) мақсадли маркетинг
Е) режали
7.15.Товарлар ва хизматлар бўйича корхонанинг аниқ сегменти бўйича
маҳсулот ишлаб чиқарилиши - бу
А) дифференцияланган маркетинг
В) дифференцияланмаган маркетинг
С) комплекс маркетинг
D) мақсадли маркетинг
Е) режали
8- мавзу. Стратегик маркетингни режалаштириш босқичи.
1- амалий машғулот
Назорат саволлари:
1. Маркетинг стратегиясини танлашда «БКГ» методи нима учун қўлланилади.
2. Рақобатли стратегия нима ва унинг қандай турларини биласиз.
3.Сифат стратегияси нима.
4.Товар сифатини ташкил қилувчиларни айтинг.
5. Нима учун сотиш каналларини танлаш стратегик қарор ҳисобланади.
6. Сотиш функцияларини айтинг.
Масалаларни ечинг
МАСАЛА №1
Қандолат фабрикасида асосий ишчиларнинг режадаги ойлик иш хақи фондини ва ўртача ойлик. Ўртача йиллик иш хақини ҳисобланг. Режа бўйича ишчиларнинг кунлик иш хақи фонди 62 м. сўм, навбатдаги ва қўшимча таътилнинг ўртача давомийлиги 16 кун. Иш вақти фонди 230 кун. Режа йилидаги ишчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони 85 киши.
МАСАЛА №2
«А» ва «В» маҳсулот бўйича режали кўрсаткичлар берилган. Йил давомида фирма «А» маҳсулот бўйича маҳсулот таннархини 5% га , «Б» маҳсулот бўйича маҳсулот таннархини 2,5 % га камайтиришга эришди. Маҳсулотнинг улгуржи баҳоси ўзгаришсиз қолди. Ҳамма турдаги маҳсулотлар учун режа билан таққосланганда амалда маҳсулот рентабеллиги қандай ўзгарганлигини аниқланг.
№ |
Кўрсаткичлар |
«А» маҳсулот |
«В» маҳсулот |
1 |
Ишлаб чиқариш ва сотиш, дона |
950 |
600 |
2 |
Бирлик маҳсулот бахоси, сўм |
125 |
65 |
3 |
Маҳсулот таннархи, сўм |
100 |
50 |
МАСАЛА № 3.
Корхонада режа бўйича бир йилда 80 т «Лимон» шоколади, 50 т, «Олхўри» шоколади ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шу маҳсулотларнинг товар маҳсулот ҳажмини аниқланг. 1 тонна «Лимон» шоколадининг улгуржи баҳоси 490 минг сўмни, 1 тонна «Олхўри» шоколадининг улгуржи баҳоси 420 минг сўмни ташкил қилди. Режалаштирилаётган йилда «Лимон» шоколадининг улгуржи баҳоси 150 минг сўмга, «Олхўри» шоколадининг улгуржи баҳоси 100 минг сўмга ошади.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
8.1. Маркетинг
соҳасида корхона мақсадлари ва унинг
потенциал
имкониятлари стратегик тўғри келишининг қўллаб-қувватланиши ва
бошқарилиш жараёнининг яратилиши
бу:
А) стратегик маркетинг
В) стратегик режалаштириш
С) стратегик менежмент
D) бизнес режалаштириш
Е) стратегияни танлаш
8.2. Корхона миссиясини аниқлаш қандай асосий элементларни ўз ичига олади?
А) корхона тарихи, корхона хизмат кўрсатиш доирасини аниқлаш, келажак мақсадлари ва чекланишлар, асосий стратегик вариантлар
В) корхона хизмат кўрсатиш доирасини аниқлаш, келажак мақсадлари ва
чекланишлар, асосий стратегик вариантлар
С) келажак мақсадлари ва чекланишлар, асосий стратегик вариантлар
Д) корхона тарихи, корхона хизмат кўрсатиш доирасини аниқлаш, асосий
стратегик вариантлар
Е) стратегик режани ишлаб чиқиш
8.3. Ўсишнинг базавий стратегиялари қуйидагилар
А) дифференциация стратегияси, етакчи стратегияси, ихтисослаштириш
стратегияси
В) дифференциация стратегияси, етакчи стратегияси
С)дифференциация стратегияси, ихтисослаштириш стратегияси
D) дифференциация стратегияси, рақобатчи стратегия
Е) ихтисослаштириш стратегияси, рақобатчи стратегия
8.4. Рақобатчи стратегиянинг қуйидаги тури мавжуд:
А) етакчи стратегия, «чақириқ» ташловчи стратегия
В) етакчи стратегия, «чақириқ» ташловчи стратегия, «етакчидан кейинги»
стратегия, мутахассис стратегияси
С) етакчи стратегия, мутахассис стратегияси
D)етакчи стратегия, «чақириқ» ташловчи стратегия, мутахассис стратегияси
Е)«чақириқ» ташловчи стратегия, «етакчидан кейинги» стратегия
8.5. Етакчи
стратегияда қуйидаги стратегиялар мавжуд:
А)демаркетинг стратегияси, бошловчи стратегия
В) бошловчи стратегия, мудофаа
стратегияси
С) интенсив ўсиш, мудофаа стратегияси, бошловчи стратегия, демаркетинг стратегияси
D) мудофаа стратегияси, бошловчи стратегия, демаркетинг стратегияси
Е) интенсив ўсиш, мудофаа стратегияси, бошловчи стратегия
8.6. Тажриба
самараларидан кенг максимал фойдаланган ҳолда
рентабелликни ошириб бозорда ўз улушини оширишни кўриб
чиқувчи стратегия - бу
А) интенсив ўсиш
В) мудофаа стратегияси
С) бошловчи стратегия
D) демаркетинг стратегияси
Е) бизнес стратегияси
8.7. «Фронтал ҳамла ва флангли ҳамла» қайси стратегияга хос:
А) етакчи стратегия
В) чақириқ ташловчи стратегия
С) етакчидан кейинги стратегия
D) мутахассис стратегия
Е) бизнес стратегияси
9- Мавзу. Сотиш каналларини танлаш ва унинг вертикал структураси.
1- амалий машғулот
Назорат саволлари:
1.Сотиш каналининг вертикал структураси нимадан иборат.
2.Бозорни эгаллаш қандай стратегияларни биласиз.
3.Франшиза нима.
4.Коммуникацион стратегия турларини айтинг.
5.Нарх шаклланиши бўйича стратегик қарорлар нимани ифодалайди.
6.Маркетинг коммуникацияси нима.
Масалаларни ечинг
МАСАЛА №1
Режалаштирилган маҳсулотнинг тўла таннархини, доимий ва ўзгарувчан харажатларнинг солиштирма оғирлигини аниқланг.
№ |
Харажатлар |
Қиймати, минг сўм |
1. |
Хом ашё ва материаллар |
380000 |
2. |
Технологик мақсадлар учун энергия |
12600 |
3. |
СИЧХ лар иш ҳақи |
60000 |
4. |
Иш ҳақидан ажратма |
|
5. |
Таннархга киритиладиган солиқлар |
450 |
6. |
Ишлаб чикариш характеридаги харажатлар |
500 |
7. |
Жами ўзгарувчан харажатлар |
|
8. |
Доимий харажатлар |
120000 |
9. |
Тўла таннарх |
|
10. |
Таннарх структурасидаги харажатлар: Солиштирма оғирлиги(%) - ўзгарувчан харажатлар - доимий харажатлар |
|
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
9.1. Товарлар
ҳаракати муаммолари
ечими ва уларни тақсимлаш
каналларини танлашни қуйидаги стратегия кўриб чиқади:
А) нарх шаклланиши
В) товарларни тарқатиш усуллари ва услублари
С) сотишни рағбатлантириш
D) рақобатчи
Е) бозорни ўрганиш
9.2. Сотиш каналида оқимлар қандай тури ажратилади?
А) физик оким, мулкчилик ҳуқуқи оқими, молиявий оқим, ахборотлар оқими
В) физик оқим, мулкчилик ҳуқуқи оқими, буюртмалар оқими, молиявий
оқим, ахборотлар оқими
С) буюртмалар оқими, молиявий оқим, ахборотлар оқими
D) мулкчилик ҳуқуқи оқими, буюртмалар оқими, молиявий оқим,
ахборотлар оқими
Е) ресурслар оқими
9.3. Сотиш
каналининг вертикал структураси нима билан
характерланади?
А) ишлаб чиқарувчилар сони билан
В) ишлаб чиқарувчини охирги фойдаланувчидан аниқловчи даражалар
сони билан
С) истеъмолчилар сони билан
D) айирбошлаш жараёнида ишловчилар сони билан
Е) бўлинмалар сони билан
9.4. Сотиш каналида вертикал координациянинг уч шакли бўлади:
А) интеграциялашган маркетинг системаси, шартнома маркетинг
системаси, назоратли маркетинг стратегияси
В) интеграциялашган маркетинг системаси, шартнома маркетинг системаси
С) шартнома маркетинг системаси, назоратли маркетинг стратегияси
D) интеграциялашган маркетинг системаси, назоратли маркетинг стратегияси
Е) бизнес стратегияси
9.5. _____________ -бу вертикал рақобатнинг маълум бир шакли
бўлиб, турли сотиш системаларини битта товар бозорига ундайди.
А) интеграциялашган маркетинг системаси
В) шартномали маркетинг системаси
С) назоратли маркетинг системаси
D) интенсив маркетинг системаси
Е) диверсификацияланган система
9.6. Товарни сотиш ва коммуникация мақсадларини аниқлаш, товар ҳақида ахборот амалга ошириш самарадорлиги баҳосини қуйидаги стратегия кўриб чиқади.
А) товар рекламаси
В) сотишни рагбатлантириш
С) фирма ўсиши
D) товарни тарқатиш усуллари
Е) бозор конъюктуси
2-амалий машғулот
Масалаларни ечинг
МАСАЛА №2
Йилнинг 1-чорагида корхона баҳоси 180 сўмдан 5000 дона маҳсулот сотди ва харажатларни қоплади, лекин фойда кўрмади. Умумий доимий харажатлар 70000 сўмни, ўзгарувчан харажатлар 130 сўмни ташкил килди, 2-чорагида 6000 маҳсулот сотилди, 3-чорагида 2- чорагига нисбатан фойдани 10% га ошириш учун қўшимча қанча миқдорда маҳсулот сотилиши керак?
МАСАЛА №3
Макарон фабрикаси режалаштирилаётган йилда биринчи навли оддий макарон ишлаб чиқаришни 1,4 % га, олий навли макарон ишлаб чиқаришни 1,3% га оширишни режалаштирган. Ҳисобот йилида биринчи навли макарон ишлаб чиқариш 92 тоннани, олий ва биринчи навли макарон бир бирлик баҳоси 240 минг сўмни ва 230 минг сўмни ташкил қилди.
Режалаштириладиган йилда ишлаб чиқариш ҳажми неча сўмга ошишини ҳисобланг.
Мавзуга оид масалаларни ечиш бўйича услубий кўрсатма:
Масала№1
Ечиш:
Маҳсулотнинг тўла таннархини ҳисоблаймиз:
Иш ҳақидан ажратма 60000*40%/100%=24000 м.с.
Жами ўзгарувчан харажатлар:
380000+12600+60000+24000+450+500=477550 м.с.
Тўла таннарх=Ўзгарувчан харажатлар+Доимий харажатлар
Тт=477550+120000=597550 м.с.
597550----100%
477550-----х
Х=477550*100/597550=80% ------Ўзгарувчан харажатлар;
100-80=20% ------Доимий харажатлар.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
9.7. Бозорни эгаллаш стратегиясининг қуйидаги турлари мавжуд:
А) шартномали, сайлов, интенсив
В) экстенсив, сайлов, эксклюзив
С) интенсив, сайлов, эксклюзив
Д) шартномали, сайлов, эксклюзив
Е) экстенсив, шартномали, интенсив
9.8. Нарх
шаклланишида стратегик қарорлар қабул қилишда корхона
қандай мақсадлари кўриб чиқилади:
А) фойда билан боғлиқ максадлар, сотиш ҳажми билан боғлиқ мақсадлар, рақобат билан боғлиқ мақсадлар
В) реклама билан боғлиқ мақсадлар, сотиш ҳажми билан боғлиқ мақсадлар, рақобат билан боғлиқ мақсадлар
С) бозор истеъмоли билан боғлиқ мақсадлар, рақобат билан боғлиқ мақсадлар, реклама билан боғлиқ мақсадлар
D) харажатларни камайтириш билан боғлик мақсадлар, реклама билан
боғлиқ мақсадлар, сотиш ҳажми билан боғлиқ мақсадлар
Е) талаб ва таклиф билан боғлиқ бўлган мақсадлар
9.9. Нарх
стратегиясини танлашда фирма мустақиллиги даражаси
рақобат билан боғлиқ неча хил омил орқали чегараланади?
А)3
В)4
С)2
D)5
Е)6
9.10. Коммуникация асосий воситалари қуйидагилар:
А) реклама, шахсий сотув, сотишни рағбатлантириш, ташкилот ва унинг ҳар хил аудиториялари орасида психологик тушуниш, тўғридан-тўғри сотув
В) сотишни рағбатлантириш, ташкилот ва унинг ҳар хил аудиториялари орасида психологик тушуниш, тўғридан-тўғри сотув
С) реклама, шахсий сотув, сотишни рағбатлантириш, ташкилот ва унинг ҳар хил аудиториялари орасида психологик тушуниш
D) шахсий сотув, сотишни рағбатлантириш, ташкилот ва унинг ҳар хил аудиториялари орасида психологик тушуниш, тўғридан-тўғри сотув
Е) ахборот оқими
9.11 . Қандай сотиш функцияларини биласиз?
А) алоқалар ўрнатиш, ахборот бериш, сақлаш
В) транспортировка-кўчирма, бўлиш, навларга ажратиш
С) транспортировка-кўчирма, бўлиш, сақлаш, навларга ажратиш, алоқалар ўнатиш, ахборот бериш
D) бўлиш, сақлаш, навларга ажратиш, алоқалар ўрнатиш, ахборот
Е) навларга ажратиш, алоқалар ўрнатиш, ахборот бериш
10-Мавзу. Бизнес режалаштириш-стратегик менежментнинг қуроли сифатида.
1- амалий машғулот.
Назорат саволлари:
1.Бизнес-режа қандай асосий функцияни бажаради?
2.Корхонада бизнес-режа нима мақсадда тузилади?
3.Бизнес-режа қандай бўлимларни ўз ичига олади?
4.Менежмент системасини ривожлантириш бўлимида қандай саволлар ёритилади. 5. Бизнес режанинг аҳамияти нимадан иборат.
Топшириқ:
Мавзу буйича курс ишини бажаринг.
Тестларни бажаринг: (тест тарқатма материал сифатида талабаларга тарқатилади):
10.1. Бизнес режа - бу:
А) корхона (фирма) нинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берувчи
асосий ҳужжатдир
В) асосан ишлаб чиқариш бўлимининг режасидир;
С) асосан маркетинг бўлимининг режасидир;
D) асосан молиявий режадир;
Е) ташкилий ва ҳуқуқий режадир
10.2. Куйида қайд қилинганларнинг қайси бири бизнес режанинг бўлимига кирмайди?
А) лойиҳанинг рентабеллиги
В) маҳсулот ва хизмат турлари;
С) хулоса (резюме)
D) корхона ҳақида маълумотлар
Е) нотўғри жавоб йук
10.3. Хулоса (резюме) - бу:
А) бизнес режанинг таркибий қисмига кирмайди;
В) бизнес режанинг биринчи ва энг қисқа бўлимидир;
С) бизнес режанинг энг сўнгги ва энг қисқа бўлимидир
D) дастлабки материал бўлиб, унинг мазмуни ҳамда ёзилиши сифатига
қараб потенциал инвестор лойиқа ҳақида ҳукм қабул қилади;
Е) маълум вақт ичида корхона фаолиятини кўрсатувчи бўлими.
10.4. Қуйида кайд қилинган харажатларнинг қайси бири ўзгарувчан харажатларга киради?
А) хом ашё ва материаллар
В) ижара ҳақи
С) ишбай иш ҳақлари
D) техник хизмат кўрсатиш харажатлари
Е) мукофот суммалари
10.5. Қуйида қайд қилинган харажатларнинг қайси бири доимий
харажатларга киради?
А) хом ашё ва материаллар
В) доимий маошлар
С) аммортизация ажратмалари
D) суғурта бадаллари
Е) солиқлар.
10.6. Бизнес режа қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга имкон беради:
А) корхона тараққиёти йўналишларининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга
мувофиқлигини асослаш
В) фаолиятнинг кутилаётган молиявий натижаларини ҳисоблаб кўриш
С) танлаб олинган стратегияни амалга ошириш учун молиявий ресурсларни жамлаш усулларини белгилаш
D) мазкур режани амалга ошира оладиган ходимларни танлаб олиш
Е) барча вариантлар тўғри
10.7. Бизнес
режанинг қайси бўлимида қуйидагилар ёритилади: Корхона
бўлимлари ишлаб чиқариш қувватини ҳисоблаш, цехларда ишлаб чиқариш
дастурининг шаклланиши, ишлаб чиқаришни рационал ташкил қилиш
принциплари
А) янги маҳсулот ишлаб чиқариш стратегияси
В) маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш режаси
С) ишлаб чиқаришни ривожлантириш режаси
D) бизнес стратегияси
Е) стратегияни баҳолаш
10.8. Бизнес режанинг қайси бўлимида қуйидагилар ёритилади: Корхонада илмий-изланиш конструкторлик режаси, янги маҳсулотнинг ташкилий технологик тайёрлаш режаси, рақобатбардошлик кўрсаткичи
А) янги маҳсулот ишлаб чиқариш стратегияси
В) маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш режаси
С) ишлаб чиқаришни ривожлантириш режаси
D) стратегияни танлаш
Е) стратегияни баҳолаш
10.9. Бизнес режанинг қайси бўлимида қуйидагилар ёритилади: Ишлаб
чиқаришни техник даражасини ошириш режаси, ишлаб чиқаришнинг
ташкилий даражасини ошириш режаси, атроф-табиий муҳитни муҳофаза
қилиш тадбирлари режаси
А) янги маҳсулот ишлаб чиқариш стратегияси
В) маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш режаси
С) ишлаб чиқаришни ривожлантириш режаси
D) муқаддимасида
Е) иловасида.
10.10.Корхона бир хил маҳсулот ишлаб чиқаради. Маҳсулот баҳоси - 150 сўм, ўртача ўзгарувчан харажатлар 90 сўмни, умумий доимий харажатлар 150 сўмни ташкил қилади. Қиймат ва натурал ифодада маҳсулот ҳажми ва сотиш ҳажмини аниқланг
А) 366200 сўм; 2923 дона
В)370200сўм; 1930 дона
С)375000 сўм; 2500 дона
D)30000 сўм; 2000 дона
Е)21000 сўм; 1570 дона
1993 йилда бошқарув масалаларига оид маслаҳат бериш бўйича етакчи “McKinsey & Co” корхонаси томонидан ўтказилган истемъол товарларни ишлаб чиқарувчи 43-та йирик америкалик корхоналарни тадқиқот қилиш жараёнида бу корхоналарни ҳалқаро ва глобал бозорлардаги сотувлари ҳажмини ва фойдасини тез ошишига кўп ёки кам даражада таъсир кўрсатган ташкилий тузилмаларни ўзгартириш билан боғлиқ тадбирлар алоҳида эътиборда бўлди.
Ташкилий тузилмаларни ўзгартирадиган ва корхонанинг ҳалқаро муваффақиятига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган тадбирлар
- Янги товарларни ишлаб чиқиш масалалардан ташқари барча жабҳаларда ҳалқаро миқёсидаги қарорларни марказлаштирилган ҳолда қабул қилиш.
- Менежментни ривожлантиришни кенг кўламдаги дастурларини мавжудлиги ва олий даражадаги раҳбарлик лавозимларга чет элликларни жалб этиш.
- Олий даражадаги раҳбарлик лавозимларга номзодларни таклиф этишда ҳалқаро миқёсда ишлаш тажрибаси борлиги талаби.
- Глобал бўғинда ишлайдиган менежерларни электрон почтадан фойдаланиш ҳамда видеойиғилишларни ўтказиш учун зарур бўлган техник воситалар билан таъминлаш.
- Чет эл филиаллардаги маҳсулотлар бўйича менежерларни мазкур мамлакатда корхонанинг барча турдаги фаолиятини бошқарадиган раҳбарига шартли равишда ҳисобот бериши.
- Маҳаллий бажарувчиларни чет эллардаги корхона амалларига раҳбарлик қилиш учун жалб этиш (аммо, бу омил қисқа вақтда муваффақиятли ишлаётган корхоналарни фарқлантирадиган аломат деб сақланиб қолмайди, чунки бундай ёндашув деярли ҳамма корхоналар ўз амалиётида қўллай бошлайди).
Ташкилий тузилмаларни ўзгартирадиган ва корхонанинг ҳалқаро муваффақиятига ҳам таъсир кўрсатадиган тадбирлар
· Глобал бўлинмаларни ташкил этиш.
· Ҳалқаро стратегик бизнес-бирликларни ташкил этиш.
· Маҳоратлик марказларни ташкил этиш (бу ерда битта корхона, фақат ўзининг имкониятларига таянган ҳолда, асосий товарлар ёки пайдо бўладиган технологияларга – уларни маъқуллаш ёки рад этиш баҳони бериш учун улар ҳали ўта янги – масъулиятни олади).
· Турли мамлакатлар корхоналарини мутахассислардан иборат ҳалқаро командаларни турли масалалар ва муаммоларни ҳал этишга жалб этиш.
· Глобал интеграциялашган ахборот бошқарув тизимларни яратиш.
Унинг ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлар нимага қодир ва нимага қолдир эмаслиги рўйхатини давом эттириш мумкин. Умуман олганда, ўтказилган тадқиқотлар кўрсатдики, корхоналар учун ташкилий тузилма ҳудди корхонада нархлар ва хусусиятлари билан ўзига эътибор тортувчи товарлар мавжудлиги каби мухим. Яхши ташкиллаштиришдан яхши натижалар кутиш керак эмас. Ундан ташқари, масалан, “маҳорат марказлари” шунчалик янги бўлинмаки, уларнинг сотувлар ва фойданинг ўсишига қанчалик таъсир кўрсатишини аниқлаш қийин.
Стратегияни амалга ошириш ишлари стратегик режаларни харакатлар ва яхши натижаларга айлантиришда ифодаланади. Стратегияни амалга оширилиши муваффақиятлигини стратегик режада белгиланган мақсадларни тўла ёки ортиғи билан эришишда кўриш мумкин. Режанинг бажарилмаганлиги стратегия ёмон ишлаб чиқилганлиги, ёки нотўғри амалга оширилганлиги, ёки шу иккита сабаб бирданига мавжудлигидан далолат беради.
Стратегияни амалга ошираётган шахслар сиёсатни ўзгартирувчи жараённи корпоратив маданиятни янги стратегияга энг катта даражада мос равишда ўзгартиришга таъсир кўрсатувчи куч сифатида ишлатишлари мумкин. Стратегияни амалга оширишни истиқболи нуқтаи назаридан шу стратегияни самарали амалга оширилишини ҳаётий мухим қувватлашни таъминлайдиган сиёсат ва амалиётни ўрнатишда ижодкорлик ёндашув бўлиши керак. “McDonald’s” корхонасининг команда аъзолари ишлашида хизмат сифатини ошириш ва харакатлар тарзи ҳақидаги сиёсатига бағишланган қўлланмада қуйидагилар ёзилган: “Гамбургерлар пазандаларга иситиш учун қайтарилмаслик керак. Агарда “Big Mac” ҳарид қилинмаган бўлса, у 10 дақиқадан сўнг ташлаб юборилиши керак, французча тайёрланган картошка эса – 7 дақиқадан сўнг. Ғазначилар мижозларга доимо хайрихоҳ муносабатда бўлишлари ва уларни кўзига қараб, доимо кулиб туришлари лозим.”
“Delta Airlines” корхонасининг корпоратив сиёсати рейсларда хизмат қилувчи ходимлар лавозимига ишлаш учун қабул қилинадиган барча даъвогарларни уларни хайрихоҳлик ва биргаликда ишлаш қобилияти борлигига текширув ўтказилишини назарда тутади. “Caterpillar Tractor” корхонаси эҳтиёт қисмларни дунёнинг барча нуқтасига 24 соат ичида етказишни кафолатлайдиган сиёсатни олиб боради. Агар буюртма муддат ичида бажарилмаса, корхона эҳтиёт қисмларни бепул етказиб беради. “Hewlett-Packard” корхонаси тадқиқотлар ва ишлаб чиқиш бўйича ходимлардан мижозларнинг муаммоларни яхшироқ билиш учун шартли равишда уларга ташриф буюришни, улар билан янги маҳсулотларни ишлатиш соҳаларини муҳокама қилишни ва, умуман олганда, мижозларни корхонанинг тадқиқот дастурлари ҳақида хабардор қилиб туришни талаб қилади. 10.1- сонли изоҳ “Nike” корхонасининг ишлаб чиқариш сиёсати ва амалиёти ҳақида баъзи бир маълумотларни ифодалайди.
“NIKE” КОРХОНАСИНИНГ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ СИЁСАТИ ВА АМАЛИЁТИ
“Nike” корхонаси спорт оёқ кийимлар ишлаб чиқаришни тўла миқдорда ўз корхоналаридан ташқарига ва бу ишлаб чиқаришни мустақил корхоналарда (ишлаб чиқариш харажатлари кам бўлиш нуқтаи назардан бу корхоналар Тайвань, Жанубий Корея, Таиланд, Индонезия ва Ҳитойда жойлаштирилган) ташкил этиш бўйича стратегияни амалга оширишга журъат этканида, бир қатор тадбирлар ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш хамкорлар билан бўлган муносабатларни бошқариш зарурияти пайдо бўлди, чунки “Nike” корхонасининг белгиси жадаллик билан тарғиб қилинган ва сифат учун қўшма масъулиятни назарда тутган.
· “Nike” корхонасининг ходимлари барча мухим бўлган ишлаб чиқариш корхоналарга юборилган. Хамкорлар ишлаб чиқариш жараённи барча икир-чикирларини ўзлаштирилганлигига тўла ишонч хосил бўлгунча, “Nike” корхонасининг вакиллари бир неча йил мобайнида жойларда қолишган. Улар “Nike” корхонаси раҳбарияти билан тўла алоқада иш олиб боришган; “Nike” корхонасининг тадқиқотлар ва ишлаб чиқишлар бўлими тавсияларини ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича харакатларни корхона имкониятлари билан боғлаб келишган; энг оҳирги сотувлар тахминларига мос ҳолда янги маҳсулотга буюртмаларни тўплашган.
· Сифатни бошқариш замований ва самарали амалиётни қувватлаш мақсадида “Nike” корхонаси ҳар бир корхона учун сифатни яхшилаш дастурини ишлаб чиққан.
· Оёқ кийимларнинг энг модага мос моделлари учун махсус нархлар ўрнатиш билан “Nike” корхонаси ҳар ойлик ишлаб чиқариш буюртмалар ҳажмини юқори ва пастки чегараси ўртасидаги фарқни камайтиришга харакат қилган (ишлаб чиқариш ҳажми, одатда, кунига 20 000 – 25 000 жуфт оёқ кийимни ташкил этган); сиёсатни мохияти ҳар ойлик сотувлар буюртмалар ҳажми ўзгаришини 20 фоизлик доирада сақлаш эди. Бу корхоналар “Nike” корхонаси моделларини имтиёзли равишда ишлаб чиқаришга ҳуқуқга эга эди ва қўшма равишда янги ишлаб чиқишлар ва технологияларни молиялаштиришарди.
· “Nike” корхонасининг кенг тарқалган ва таниқли маҳсулотини катта миқдорда (кунига 70 000 – 85 000 жуфт) оммавий ишлаб чиқарувчи сифатида танилган корхоналар ишлаб чиқариш буюртмалар чегарасини ўзлари, мустақил равишда белгилаган. Бу корхоналар 5 – 8 харидорлар буюртмалари бўйича ишлаган ва улардан буюртмаларни мослашган ҳолда бажаришга ҳамда ўзларининг ишлаб чиқаришларини барқарорлаштиришга имконият олишган.
· “Nike” корхонаси хамкорлар тўлов ҳужжатларини вақтида тўлаш сиёсатига ёндашган ва шу йўл билан нақд пулларни тахминланадиган оқимини таъминлаган.
Шундай қилиб, янги ва қайта кўриб чиқилган сиёсат ва бажариладиган иш-тартиблари стратегия амалга ошириш жараёнида муайян роль ўйнайди.
Оқилона белгиланган сиёсат ва бажариладиган иш тартиблари харакатлар, ўзини тутиш, қарорлар ва мавжуд амалияётни бирлаштириб стратегияни амалга оширилишига ёрдам беради. Бунинг ҳаммаси стратегияни амалга оширилишини яхшилайди.
Агар сиёсат ва амалиёт стратегияни қувватламаса, улар стратегияни амалга ошираётган менежерлар томонидан ишдаги муносабатни ва ходимларни хадди-харакатларда ўзгартиришлар жорий этиш бўйича урунишларига тўсқинлик қилади.
Яхши ўйлаб чиқилган сиёсат ва бажариладиган иш тартиблари стратегияни амалга оширилишига кўмаклашади. Мувофиқлаштирилмаган сиёсат стратегияни амалга ошириш учун тўсқинлик қилади.
Олтин медаль олган гуруҳлар |
Жойлашган ҳудуди |
Эришган ютуқлари |
B.E.A.P.Goes On |
Флорида |
Роботлар ёрдамида пейжерлар носозликларини масофавий текшириш |
The Expedition |
Малайзия |
“Apple Computer” русумли компьтерга янги чипни ишлаб чиқиш ва уни етказиб бериш |
Operayon Pagig Stom |
Сингапур |
Элементарни тартибга солиш носозликларни олдини олиш |
ET/EV=1 |
Иллинойс |
Автоэлектроникада маълум йўналишга қаратилган қидирув |
The Mission |
Аризона |
Лойиҳа учун сифатни назорат этиш тизимини ишлаб чиқиш. Иридиумли йўлдошларни яратиш |
Class Art |
Иллинойс |
Натижаларни яхшилаган холда дастурларни тайёрлаш муддатлани 5 йилдан 2 йилгача қисқартириш |
Dyna-Attackers |
Дублин |
Батареянинг таркибий қисмини ишлаб чиқариш муддатини ва фоизини камайтириш |
Orient Express |
Малайзия |
Асбобларга бўлган буюртмани бажариш муддатини 23 кундан 4 кунгача қисқартириш |
The Dandies |
Япония |
Маҳсулотларга иссиқ шароитда ишлов бериш жараёнини самарадорлигини ошириш |
Cool Blue Racers |
Аризона |
Модуляторни йиғиш пайтида канифоль оқиб кетишини тўхтатиш |
IO Plastics Misload |
Манила |
“IBM” корхонаси билан рақобатчиликда контракт ютиш мақсадида товарни ишлаб чиқиш билан боғлиқ ишларни вақтини 2 баробар қисқартириш |
Ишлар бажаришни энг яхши усуллари, реинжиниринг, такомиллаштириш бўйича сифатни умумий менежменти каби доимий харакатлар – булар ҳаммасининг мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатларини камайтириш, сифатлироқ маҳсулотни ишлаб чиқариш ва мижозлар талабларини ҳар томонлама тўлароқ қондириш. Реинжиниринг ва сифатни умумий менежменти орасидаги асосий фарқ шундаки, реинжиниринг жами фойдани 30 фоиздан 50 фоизга ва ундан юқорироқ миқдорини олишни назарда тутади. Сифатни умумий менежменти эса эътиборни қўшимча ривожланишга; кичкина миқдорда бўлса ҳам, лекин доимий равишда, кундан кунга фойда олишга қаратади. Амалларни яхшилашга қаратилган иккита ёндашув қадриятлар кетма-кетлигида бир бирини инкор этмайди. Иккаласини биргаликда ишлатишда маъно бор. Реинжинирингни бошланишда базавий қарорларни ишлаб чиқишда қўллаш мумкин. Бу бутун хўжалик жараённи такомиллаштиришга олиб келади.
Яхши асосланган ва усталик билан ҳаётга тадбиқ этилган таъминловчи тизимлар фақат стратегияни амалга ошириш механизмини яхшиламай қолиб, балки корхонани ташкилий имкониятларини кучайтириши мумкин ва шу билан унинг рақиблардан устунроқ келишига кўмаклашади. Масалан, олий сифатни қўлга киритишга асосланган дифференциация (табақалантириш) стратегиялик корхоналар ишлаб чиқаришни ҳар бир даврида ходимларни сифат масалалари бўйича тайёрловчи тизимларни яратишга муҳтожлар. Бу чора уларда жўнатилаётган товарлар сифат стандартларига жавоб беради деган тўла ишонч пайдо бўлиши учун зарур. Ўз товарлари ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга интилаётган корхоналар учун харажатларни камайтирадиган барча йўллардан фойдаланишга имконият берувчи тизим зарур. Тез ўсиб келувчи корхоналарга кўп малакали мутахассисларни жалб этувчи иш кучини ёллаш тизими керак.
Мустақил аудит ва бошқарув бўйича маслаҳат бериш билан боғлиқ бизнесда кўп сонли маҳоратли ходимлар барча техник “ноу-хау”ларни билишига эҳтиёж мавжуд. Демак, бу корхоналарга хизматчиларни доимий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими бўлиши керак ва уларга замонавий илмий маълумотлар олиш учун имкониятни таъминлаш зарур.
Стратегик менежментни принципи
Замонавий, усталик билан лойиҳалаштирилган таъминловчи тизимлар фирмага рақибларда мавжуд бўлмаган имкониятларни бергандагина рақобат устунлигини асоси бўлиши мумкин.
“MRS. FIELDS COOKIES, INC.” КОРХОНАСИНИНГ ИШЛАШ АМАЛИЁТИ ВА ТАЪМИНЛОВЧИ ТИЗИМЛАРИ
“Mrs.Fields Cookies” – АҚШда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кенг танилган корхонанинг оммавий дам олиш жойларида, аэропортларда ва бошқа жойларда 500дан ортиқ шаҳобчалари бор. Корхона 250дан кўпроқ печенье ва қандолат маҳсулотларини сотувчи дўконларга ҳам эга. 37 ёшли Дебби Филдс корхонанинг ижроия директори ва асосчиси. Унинг ишбилармонлик шиори қуйидагича: “Мутлақо янги, иссиқ пишириқларни таклиф этиш. Уларнинг сифати шундай бўлиши керакки, ҳудди Сиз менинг уйимга келдингизки ва мен шу вақтда духовкадан навбатдаги пирогни олаётган эдим.”
Икки соат ичида сотилмаган пишириқлар пешатахталардан олинади ва эҳсонлик ташкилотларга берилади. Корхонанинг ўз маҳсулотини реклама қилиш асосий усули содда – хизматчилар дўкон ичида юрадилар ва маҳсулотларни таъмини кўришни таклиф қиладилар. Корхонага ишга юмшоқ, дўстона феъллик, мижозлар билан мулоқатдан ҳузур оладиган кишилар қабул қилинади.
Ўз стратегиясини амалга ошириш учун корхона бир нечта ишлаш усуллар ва махсус компьютерли таъминловчи тизимни ишлаб чиқди. Шу усуллардан бирини мазмуни ҳар дўкон соатли сотувлар графигига эгалигидан иборат. Бошқа ёндашувни мохияти шундаки Филдс хоним шахсан ўзи дўконларига оддий харидор сифатида ташриф буюради ва шу йўл билан сотувчиларни сотиш қобилиятини, дўкон жамоасини иштиёқини, улар тайёрлаётган маҳсулотлар сифатини баҳолайди ҳамда мижозлар муносабатларини кўради.
Филдс хонимнинг эри Рэнди сотув шахобчалар ва марказий офис ўртасида доимий алоқани сақлаб турувчи математик таъминотни ишлаб чиқади. Компьютер тизими орқали ҳар бир менежер соатма-соат тақсимланган сотувлар бўйича кундалик вазифани олади. Бу вазифа дўконнинг жорий холатини таҳлили ва товарларнинг мижозларга етказилиш махсус воситалари, дам олиш масканларига ташриф буюриш фаоллиги, ҳафта кунлари (иш ёки дам олиш кун), байрам кунлари ва хаттоки об-ҳавони тахмини каби ўзига хос омилларга асосланган.
Соатлар бўйича тақсимланган сотувлар графиги билан биргаликда тайёрланадиган пишириқлар сони ва графиги режалаштирилади. Кун мобайнида дўкон менежери соатлар бўйича маҳсулот сотилишини ва мижозлар сонини ўсиб борувчи якун кўринишда ёзиб боради. Агар харидорлар сони кўпайиб борса, аммо сотувлар ошмаса, компьютер дастур маҳсулотларни фаолроқ мижозларга етказилишини ёки фаолроқ сотувларни ўтказишни тавсия этади. Агар кунни оҳирида дўкон графикни бажармаганлиги аниқ бўлса, компьютер автоматик равишда сотувлар кундалик графигини қайта кўриб чиқади, соатлар бўйича тақсимланган маҳсулотлар ҳажмини камайтиради ва ходимларни маҳсулот тайёрлашни қанчада камайтиришга қўлланма беради. Ходимларга ишни тақсимлаш менежер томонидан амалга оширилади. Сотувлар тахмини икки ҳафтага тузилади. Ишга жойлашиш хохиши бўлган барча даъвогарлар компьютер орқали аввалдан тайёрланган саволлар тўпламига жавоб беради. Бу жараён янги ходимлар олинадиган пайтда ўтказилган суҳбатларни шартли қисмидир.
Шунингдек, математик таъминот корхона раҳбариятига ходимларнинг шахсий варақаларига тезлик билан мурожаат қилишга, техник хизмат кўрсатишни режалаштиришга ва ишлатилаётган ускуналарни таъмирлашга имконият беради. Агар менежерда ўзига хос муаммо пайдо бўлса, у тизимга кириши ва масъул шахсдан малакали маслаҳат олиши мумкин. Хабарлар компьютер тизими орқали бевосита Дебби Филдсга ҳам юборилиши мумкин. Агар у текширув сафарида бўлса ҳам, барча саволларга жавоблар 48 соат ичида олинади.
Компьютерлашган ахборот-таъминловчи тизим қуйидагиларга мўлжалланган: 1) менежерларга ходимларга эътибор беришга ва маъмурият томонидан режалаштирилган сотувлар ҳажмига эришишга имконият бериш; 2) корхона раҳбариятини дўкон фаолияти ҳақидаги ахборот билан тез таъминлаш ва улар фаолияти устидан масофавий назорат қилишга имконият бериш. Дебби Филдс бу тизимни унинг манфаатдорлигини, иштиёқини ва таъсирини кўп сонли савдо шахобчаларига оддий йўл билан узатиш восита деб баҳолайди ҳамда бу мақсадларга бундай компьютер тизимисиз эришолмаслигини таъкидлайди.
Агар ходим жорий ҳафта мобайнида вақтида келган бўлса, иш ҳақига 10 фоиз миқдорида қўшимча, раҳбатлантирувчи ҳақ олади. Бундай рағбатлантириш мақсади - ишга кечикишлар ва узрли сабабсиз ишга келмас ҳолларни энг кам даражага келтириш. Натижада иш вақтининг бирлигида шоколад батончалар кўпрок ишлаб чиқарилиши ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширилишини таъминлайди.
· Қатор япон корхоналарида хизматчилар руҳлантирувчи нутқларни эшитиш ҳамда корпоратив ашулалар ва мадҳияни этиш учун йиғилишадилар. АҚШнинг “Tapperware” корхонаси ҳар ҳафтада турли товар йўналиш сотувчиларини рағбатлантириш учун йиғилиш ўтказади. “Amway and Kay Cosmetics” ўзларининг савдо агентларини ўхшаш учрашувлар ўтказиб тақдирлайдилар.
· Сан-Диего шаҳридаги маҳаллий корхонанинг менежерлари ҳар куни эрталаб 6-та корхонанинг 2 000 ходимларини йиғиб уларга корхонадаги вазият ҳақида маълумот берадилар. Кейин жисмоний харакат бўйича кичик машқлари ўтказилади. Корхона раҳбарларини фикрича “ҳар куни бир хил харакатларни қайтариш корхона бирлигини мустаҳкамлайди. Ундан ташқари, бу қувноқлик билан ўтади ва кайфиятни кўтаради”. Менежерлар чиқишларда бир бирини алмаштириб туради. Чиқишлар жуда шахсий ва ҳаяжонли тарзда бўлади, чунки улар аввалдан тайёрланмайди ва тасдиқланмайди.
· “Texas Instruments and Dana Corp.” корхонасининг раҳбарлари гуруҳлар (командалар) ва бўлинмалар ўз вазифаларини ўзлари аниқлашни ва бу вазифаларни амалга оширилишини таҳлил этишни талаб қиладилар.
· “Procter & Gamble” корхонасида турли товар белгилари менежерларидан (бренд-менежер) бир бири билан кескинликда рақобат қилишни талаб қилинади. Корхонанинг расмий сиёсати “ҳар бир товар белгиси эркин, хеч нарса билан чекланмаган тарзда, ривожланиши керак” деган сўзлар билан ифодаланади. Бундай мақсадли ички рақобатчилик тизими рақиблашиш ва такомиллашишни ёқтирадиган кишиларни тарбиялайди. Ғалабага эришганлар қаҳрамонлик шуҳратига сазовор бўладилар. Қийин шароитларда улар ўзларининг савдо белгиси бозорда жой эгаллаш мақсадида олиб борган мардонавор ва оғир кураши ҳақида тарихий ҳикоялар сўзлашади.
Кўриб чиқилган мисолларда асосий урғу одамга таъсир этувчи ижобий омилларга берилади. Бошқа холларда эса ижобий ва салбий таъсир аралашиб кетади. Қуйида келтирилган мисолда “ITT” корхонасининг собиқ президенти ва ижроия директори Гарольд Джениэн, баъзи шахслар фикрича, ўзининг бошқарув усулларида пул, босим ва қўрқинч таъсирларини мужассамлантирганлиги ифодаланган:
“Джениэн унинг тизимига бошқарувчилар ижобий муносабатда бўлиб қолишини таъминлаш учун уларни етарли даражада рағбатлантиради. “ITT”нинг барча поғонадаги ташкилотларида иш ҳақи тармоқ бўйича иш ҳақига нисбатан юқорироқ (Джениэнни фикрича – 10 фоизга кўпроқ). Демак, фақат унча кўп бўлмаган ходимлар ўз ўринларини хеч нарса йўқотмасдан қолдириши мумкин. Бир хизматчини гапича: “Биз ўзимизнинг қийматимизга нисбатан кўпроқ маош оламиз”. Талаблар максимал даражада катта бўлган хизмат поғоналарининг энг чўққисидаги иш ҳақи ва бошқа маблағлар барча истакларни қондиришга етарли. Баъзиларни гапича: “У ходимларни лимузинларга сотиб олади”.
Ўз ходимларини олтин занжирлар билан боғлаб қўйиб, Джениэн босимни қўллаши мумкин, у эса, ўз навбатда, машинани харакатлантиради. Унинг бир хизматчиси тушунтирадики: “тизимни калити – бу фойда режаси. Бу режа ишлаб чиқилиб, тасдиқдлангандан сўнг бошқарувчи Джениэн олдида режани бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади. Шундай қилиб Джениэн ходимга муваффақиятни таъминловчи босим кўринишда таъсир кўрсатади.” Корхонанинг барча жабҳаларида мавжуд бўлган бу босим одамларнинг нафсониятига, балки уларнинг кайфиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин, деярли ҳар доим бу холат маълум бир қўрқинчилик хиссиёти билан боғлиқ: агар топширилган вазифа бажарилмаса, унда нима бўлади?”
Агар раҳбар безовталик ва хавф хиссиётларини туғдирувчи кучли психологик босим билан боғлиқ рағбатлантириш ва жазолаш усулларни қўлласа, у ҳолда натижа қоқ акси бўлиши мумкин. Соғлом ишчанлик мухитни таъминлаш учун ижобий таъсир салбий таъсирга қараганда кучлироқ бўлиши керак. Бинобарин, ходимларда безовталик хиссиётни пайдо қиладиган таъсирни бутунлай четга чиқариш калтафаҳмлик бўлади. Ишчанлик шароитда босимни йўқлиги стратегияни яхшироқ амалга оширилишини тасдиқловчи бирорта далил йўқ. Яхши фаолият кўрсатувчи ташкилот ўзининг штатида нафсониятли, бошқаларга қараганда кўпроқ натижаларга эришганидан ҳузур оладиган, қарши чиқишни қабул қилувчи, такомиллашишига қаратилган мухитда яхшироқ натижаларни қўлга киритувчи ходимлар бўлиши керак.
Корхона раҳбарияти томонидан белигаланадиган қадриятлар ва иш олиб бориш принциплари мавзусида, аҳлокий қоидалар ва расмий сиёсатида (айниқса, ходимлар, касаба уюшмалар, акционерлар, харидорлар), ташкилот анъаналарида, шахслараро муносабатларда, ходимлар ишлари устидан назорат амалиётида, корхонанинг аниқ режалари ва дунёқарашида, корхонанинг ходимларга бўлган муносабатида ва корхонанинг алоҳида хусусий ички мухитида. Бу барча ижтимоий кучлар, баъзиларни таъсири мутлақо сезилари бўлмаса ҳам, бунга қарамасдан, улар ичига “ташкилот маданияти” деган тушунчани қамраб олади ва уни ифодалайди.
“NORDSTROM” КОРХОНАСИНИНГ МАДАНИЯТИ
Мижозлар олдида катта масъулиятни олгани учун тақдирланган “Nordstrom” чакана-универсал дўконда корхонанинг хизмат кўрсатиш маданияти бу корхонанинг қуйидаги шиорини эслатади: “Мижозни энг катта талабларини ҳам қондириш керак”. Бу шиорга риоя қилиш ходимларни хадди-харакатларига шунчалик сингиб кетганки, улар мижозлар талаблари билан боғлиқ масалаларни мамнуният билан ҳал этишади. Одатда мижоз талабини хайрихоҳлик билан қондириш – бу харидорга бўлган оддий илтифот ва сезгир эътибордан бир мунча кўпроқдир. Бу муносабат турли шаклларда ўз ифодасини топади: масалан, сотувчи товарни одатдан кўпроқ вақт сарфлаб ўраб берса, у ҳолда харидорни ўрнига автомашинани дўкон ёнида қўйилган учун ҳақни тўлаш; агар мижоз жуда шошаётган бўлса, лекин, товарни шошилинч равишда унга етказиш зарур бўлса, у ҳолда телефон орқали қилинган буюртма тўғридан-тўғри аэропортда етказиб берилиши.
“Nordstrom”да мижознинг ҳар бир беўхшов истаги ходим томонидан ўзини яхши кўрсатишга ва корхона учун мижозларга ажойиб хизмат кўрсатувчи корхона деган обруни яратишга берилган имконият деб баҳолайди. “Nordstrom” бундай харакатни ҳар томонлама рағбатлантиради – мижозларга беўхшов хизмат кўрсатган ходимларни юқорироқ лавозимларга ўтказади; ходимларни шундай “мардонавор” ишларини қайд этиб юради; ходимлар ҳақини комиссия асосида тўлайди (шунинг учун ҳам “Nordstrom”да ишлайдиган ходимлар бошқа дўконларда ишлайдиган хамкасбларига қараганда икки баробар кўпроқ иш ҳақи олишлари хайрон бўладиган хол эмас). Чакана савдо соҳасида ишлашни ёқтирадиган ва мижозлар талабларини қондиришдан ҳузур оладиган уддабурон кишилар учун “Nordstrom” – энг яхши ишлаш жой. Корхонанинг маданияти – бу “Nordstrom” андазаларига мос бўлмаган ходимлардан қутилиш ва бу стратегияни қабул қилишга тайёр бўлганларни тақдирлаш.
Корпоратив маданиятни негизидаги корхонанинг дунёқарашлари ва унинг ишбилармон амалиёти турли мандалар асосида шаклланишиш мумкин.
1. Ижроия директордан тортиб то қуйи бўғиндаги менежерларгача бўлган барча даражадаги бошқарувдаги муаммоларни ҳал этиш ва камчиликларни йўқотиш;
2. Таклифларни ижроия директори томонидан кучли қувватлаш;
3. Янги ғояларни оғзаки равишда тарқатиш.
“JOHNSON & JOHNSON” КОРХОНАСИНИНГ АҲЛОК КОДЕКСИ
· Биз бизнинг товарлар ва хизматлардан фойдаланувчи шифокорлар, беморга қаровчи ходимлар ва беморлар олдида биринчи даражали масъулиятни оламиз.
· Бизнинг барча товарларимиз уларни талабларига жавоб бериши ва яхши сифатли бўлиши керак.
· Биз нархларни мантиқий даражасини таъминлаш учун харажатларни камайтириш борасида доимий равишда ишлар олиб боришимиз зарур.
· Бизнинг етказувчилар ва дистрибьюторларда яхши даромад олиш учун имконият бўлиши керак.
· Биз дунёнинг барча минтақаларида биз билан биргаликда меҳнат қилувчи ходимларимиз, эркаклар ва аёллар, олдида масъулмиз.
· Ҳар бир ходим алоҳида ёндашув талаб қилади.
· Ҳар бил ходимнинг хизматлари ва қадр-қимматларини ҳурмат қилиш керак.
· Хизматчилар ўзининг меҳнатига ишонч хис қилишлари керак.
· Иш ҳақи соф ва меҳнат сарфларига мос бўлиши керак. Меҳнат жараёнида тозалик, тартиб ва хафсизлик таъминланиши лозим.
· Ходимлар эркин равишда таклифлар киритишлари керак ва уларга номаъқул бўлган нарсаларга шикоят қилишлари лозим.
· Барча ходимларга камол топиш ва хизматда олға юриш учун тенг имкониятлар яратилиши керак.
· Биз юқори малакали бошқарувни таъминлашимиз лозим, бизнинг харакатларимиз тўғри ва аҳлокий бўлиши керак.
· Биз хатти-харакатли фуқаролар бўлишимиз керак; яхши таклифларни қувватлашимиз, эҳсонлик фаолият олиб боришимиз ва солиқларни тўғри тўлашимиз лозим.
· Биз фуқаролар ҳаётини яхшилашга, улар саломатлигини химоя қилишга ва таълимот олишига кўмаклашимиз керак.
· Биз атроф мухитни ва ресурсларни химоя қилиш учун эгалик қилувчи мулкимизни яхши ҳолатда сақлашимиз керак.
· Биз акционерлар олдида масъулмиз.
· Бизнес яхши фойда келтириши керак.
· Биз янги ғояларни тажриба йўли билан синашимиз керак.
· Тадқиқотлар олиб бориш, инновацион дастурни ривожлантириш ва ўз хатоларга тўлаш керак.
· Оғир вазиятли кунларга мўлжалаб заҳиралар яратиш керак.
· Юқоридаги принципларда иш олиб бориб биз акционерларга уларни маблағларини кафолатли қайтарилишини таъминлашимиз лозим.
Ўзини тутиш кодекси (қоидалар тўплами)ларини кўриб чиққанда корхонанинг айниқса таъсир сезувчи ва заиф фаолият турларига - ҳаридлар, сотувлар, сиёсий қувватлаш- алоҳида эътибор қаратилиши керак. Меҳнат фаолияти сиёсий партиялар билан боғланган ходимлар аҳлоқий томондан заиф холаттадир ва тез-тез муросали қарорларни қидиришга мажбур. Корхонада аҳлокий меъёрлар ва ўзини тутиш қоидаларни кучайтириш ҳамда пайдо бўлиши мумкин бўлган қарамақаршиликларни олдини олиш бўйича чоралар ишлаб чиқилиши керак.
“BRISTOL-MYERS SQUIBB” КОРХОНАСИНИНГ ВАЪДАСИ
Бизнинг товарларимиздан фойланувчиларга ...
Биз барча маҳсулотлар ишлаб чиқаришда устуворлик, хафсизлик ва ишончлик юқори стандартларига риоя қилиш бўйича мажбуриятимизни тасдиқлаймиз. Биз олий сифатли маҳсулотни таклиф қилишни ҳамда уни яхшилаш устида толмасдан ишлашни ваъда қиламиз.
Бизнинг ходимлар ва хамкорларга ...
Биз ходимларни ҳурмат қилишни, адолатли коменсацияни ҳамда барчага тенг муносабатда бўлишни ваъда берамиз. Биз хизматда олға боришга имконият яратиш, тозаликни ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги мажбуриятимизни унутмаймиз. Барча лойиқ бўлган ходимларга уларнинг қобилиятларини ривожланиши учун шароитлар яратиб берамиз.
Бизнинг етказувчилар ва харидорларга ...
Бизлар тўла ошкораликни, ишларни илтифотли, самарали ва аҳлоқий равишда олиб боришни ҳамда уларни фойда олиш ҳуқуқларини тан олишга ваъда берамиз.
Бизнинг акционерларимизга ...
Биз кучли молиявий холат ва тадқиқотлар ҳамда ишлашлар билан асосланган ҳолда корхона фойдаларини кенг кўламли, доимий ўсишига ваъда берамиз. Шунингдек, биз биринчиликни хеч қачон қўлдан чиқармасликка ҳам ваъда берамиз.
Бизнинг заводлар ва офислар жойлашган ҳудудлардаги жамоатчиликка...
Биз муносиб фуқаролар бўлишни, ёрдам қўлини узатишни ва ижтимоий ривожни қувватловчи аниқ тадбирларни ўтказишни ваъда берамиз.
Биз ишлайдиган мамлакатларга ...
Биз яхши фуқаролар бўлишни ва ўз ҳуқуқларимизни химоя қилган ҳолда ўзгаларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ваъда берамиз.
Биз яшаётган жаҳондаги барча яшовчиларга ...
Эркин корхонадан талаб қилинадиган масъулият, софлик ва илтифот мужассамланган “BRISTOL-MYERS SQUIBB” корхонасининг сиёсати ва амалиёти жамиятимиздаги бизнинг бурчимизни бажаришга қаратилишини ҳамда унга лойиқ бўлишимизни ваъда берамиз.
Тегишли харакатлар корхонанинг барча жабҳаларида бўлиши ва ҳар бир тузилмавий қисмларни қамраши керак. Бўлажак ходимларнинг ўзини тутиш аломатлари, феъли, ҳаётидаги ишлаган жойлари ва лавозимлари синчковлик билан ўрганиб чиқилиши керак. Ҳар бир ходим тегишли тайёргарлик ўтиши лозим. Бошқарувнинг барча бўғинларидаги раҳбарлари ходимларга қадриятлар ва ўзини тутиш кодекси уларнинг хизмат фаолияти доирасида қандай қўлланишини жиддий ва доимий равишда тушунтиришлари керак.
Ташкилий тузилмаларнинг ривожланиш истиқболлари
Идеал ёки мукаммал ташкилий тузилма мавжуд эмас. Стратегия нуқтаи – назаридан барча таянч тузилмалар ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Тузилмани стратегияга максимал мувофиқлаштириш учун таянч тузилмани танлаш, уни корхона шаклига мослаштириш, сўнгра мувофиқлаштириш механизми ва комуникациялари билан тўлдириш лозим.
Бошқариш соҳасида таниқли олим Питер Друкер ташкилий тузилмалар бўйича қуйидагича фикр юритади.
«Ташкилот олдидаги вазифаларни ҳал этиш қобилиятига эга ташкилий тузилмалардан энг оддийси уларнинг энг яхшиси ҳисобланади. Ташкилий тузилманинг муаммоси қанчалик кам бўлса, у шунчалик қулай ҳисобланади. Тузилма қанчалик оддий бўлса, унинг муаммоси шунчалик кам бўлади.
Баъзи ташкилий принциплар бошқаларига нисбатан мураккаб ва муаммолидир. Лекин уларнинг бирортаси ҳам нуқсонлардан холи эмас. Уларнинг хеч бири вазифаларга нисбатан инсонларга кўпроқ йўналтирилган эмас; уларнинг хеч бирини бошқаларига нисбатан ижодийроқ, эркинроқ ёки кўпроқ демократик дея олмаймиз. Ташкилий қурилмаларнинг принциплари – механизмдир, механизм эса ўз-ўзидан яхши ёки ёмон бњла олмайди. Уни тўғри ёки нотўғри қўллаш мумкин – асосий фарқ шундан иборат.
Бир вақтнинг ўзида максимал оддийликка ва мувофиқликка эришиш учун ташкилий тузилмани шакллантиришни таянч натижаларга эришиш учун таянч ишларни аниқлашдан бошлаш лозим. Авваламбор, тузилмани қандай мақсадда яратилганлигини унутмаслик керак».
Замонавий ташкилий анъаналар. Кўпчилик замонавий корхоналар функционал ихтисослашув ва марказлашган ваколатларга асосланган анъанавий иерархик тузилмаларни қайта қурмоқдалар. Ушбу тузилмалар стратегик ва ташкилий маънога эга қачонки:
· Ишни бир неча такрорланувчи операцияларга бўлиб, уларни њзлаштириб, оммавий бажариш мумкин бўлса;
· Ҳар бир бошқарув ҳудудида функционал кўникмаларни сақлаш фойда келтирса;
· Харидорларнинг талаблари стандартлашган бўлиб, уларни қондириш учун тадбир-чораларни осонлик билан яратиш мумкин бўлса.
Лекин харидорларнинг талаблари стандарт товарлардан буюртмаларга ўзгарса, анъанавий иерархиялар ташкилот учун ортиқча юк бўлади. Ташкилот харидорларнинг талабини қондиришда тезкор мослашувчан тузилмалардан фойдаланишни истайди. Кўп поғонали функционал бюрократик бошқарув тузилмалари харидорларнинг ўзгарувчан талабларига тезкорлик билан мослаша олмайдилар, натижада иш мароми бузилади. Тез ўзгарувчан бозорларда муваффақият муҳим ташкилий характеристикаларга асосланган стратегияга боғлиқ. Ушбу характеристикалар: харидорлар хулқини ўзгаришига тезкор жавоб беришдан, товарни яратишдан бошлаб, уни бозорга етказишни қисқа муддатларда амалга оширишдан, товарнинг яхши сифатини таъминлашдан, буюртма товарларини турли вариантларда ишлаб чиқаришдан, харидорларга индивидуал хизмат кўрсатишдан, буюртмаларни аниқ бажарилиши ва ташқи рақобат шартларига алоҳида эътиборни қаратишдан иборат.
Номи зикр этилган элементлар ташкилий тузилмаларда инқилобий ҳисобланади. Қайта ташкил этишларнинг асосий қисми ўрта бошқариш поғонасида ва функционал бўлимларда бюрократик анъаналарни енгишга ва авторитар тузилмаларни ётиқ, марказлашмаган тузилмаларга айлантиришга қаратилган. Тузилмани стратегияга мослаштириш ҳаракатлари: бошқариш поғоналарини камайтиришдан, кичик хўжалик бирликларини ва жараёнларни функционал бўлимларга тарқоқлашиб кетишини олдини олиш учун уларни қайта ташкил этишдан, жараёнли бригадаларни ташкил этишдан ва фаолиятлараро ишчи гуруҳларни яратишдан, қуйи поғоналар раҳбарларининг ваколатларини кенгайтиришдан, вертикал ва горизонтал бўйича ахборот каналларини очиқлигини таъминлаш, компьютер технологиясини ва телекоммуникацияларини тадбиқ этишдан иборат бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР
Асосий адабиётлар
1. Yo`ldoshev N.Q., Xodjamuratova G.Yu. Strategik menejment-2. –Darslik. T.: TDIU 2013. – 368 b.
2. У.А. Мухаммадиев, А.Н. Жабриев, А.Б. Бектемиров «Стратегик менежмент». ўқув қўлланма. Тошкент. 2010.
Қўшимча адабиётлар
1. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. Президент Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь.
2. Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли асари. “Ўзбекистон “нашриёти. 2015 йил.
3. Маленков Ю.А. Стратегический менеджмент. Учебник. – М.: Проспект, 2009. – 224 с.
4. Аналоун Фархад Стратегический менеджмент малых и средних предприятий. Учебник. Пер с. англ. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008.- 431 с.
5. Лапыгин Ю.Н. Стратегический менеджмент. Учебное пособие.- М.: Эксмо, 2010. - 232 - 237 с.
6. Маленков Ю.А. Стратегический менеджмент. Учебник. - М.: Проспект, 2009. – 187 - 192 с.
7. Назаров Қ.Н.,Рахимова Д.Н.,.Арипов А.Н,.Абдурахмонов Қ.Х ва бошқалар. Замонавий менежмент: назария ва амалиёт. Т.: ДЖҚА, 2011 йил.
8. Иваньков А.Е., Иванькова М.А. Менеджмент: учебный минимум. –М.: “Юриспруденция”, 2008.-32 с.
1. Интернет сайтлари
· www.cbu.uz · www.gov.uz · www.lex.uz · www.mf.uz |
· www.soliq.uz · www.uza.uz · www.ziyonet.uz · www.ccitt.uz |