ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

«АКТ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ» ФАКУЛЬТЕТИ

 

«МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ» КАФЕДРАСИ

 

 

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор

_______________________

 

______________201_ йил

 

 

 

 

«Э- БИЗНЕС РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИ»

 

ФАНИДАН

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ

МАЖМУА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент-201_


 

1-мавзу: Бизнесга кириш - бизнес нима? Бизнеснинг муҳим қисмлари

1. Бозор иқтисодиёти ва бозор тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги.

2.Иқтисодий муносабатларнинг шаклланишида бозор ва унинг функциялари.

3. Ўзининг объекти жихатидан бозорнинг турлари.

4. Бозор иқтисодиёти шароитида бизнес ва унинг моҳияти.

 

1. Бозор иқтисодиёти ва бозор тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги.

Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир.

Бундай иқтисодиёт белгилари:

         эркин товар-пул муносабатларига асосланиб,

         унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади,

         у иқтисодий монополизмни инкор этади.

Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини :талаб, таклиф, рақобат ва нархлар ёрдамида бажаради.

Ўзбекистоннинг ўзига хос йўли Президент И. А. Каримов олға сурган беш тамойилда ифодалаб берилди ва иқтисодий тафаккур хазинасига катта ҳисса бўлиб қўшилди.

Биринчи тамойил - иқтисодиётнинг устуворлигини таъминлаш. Бу иқтисодиётнинг ўз қонун - қоидаларига биноан ривожланишини, аввал иқтисодиётни ўнглаш, сўнгра эса бошқа ижтимоий муаммолар ечимига ўтишни билдиради.

Иккинчи тамойил - давлат бош ислоҳотчи бўлиши керак. Бу тамойил бозор иқтисодиётига ўтиш тартибсиз равишда, ўзибўларчилик асосида эмас, балки давлат раҳбарлигида амалга ошадиган ислоҳотлар орқали юз беришини билдиради.

Учинчи тамойил -  қонунлар ва уларга риоя этишнинг устуворлигини таъминлаш. Бу тамойил бозор иқтисодиётига ўтиш тартибли равишда, ҳамманинг кенг жамоатчилик иштирокида давлат ишлаб чиққан қонунларига сўзсиз риоя этиши орқали боришини билдиради.

Тўртинчи тамойил - фаол ижтимоий сиёсат юритиш. Бу иқтисодиётга кучли таъсир эта оладиган, халқнинг ижтимоий ҳимоясини, унинг фаоллигини таъминлайдиган, адолатни юзага чиқарадиган ижтимоий сиёсатга амал қилишни билдиради.

Бешинчи тамойил - бозор иқтисодиётига  босқичма - босқич ўтиш. Бу тамойил чуқур иқтисодий ислоҳотларни шошмасдан, собитқадамлик билан амалга оширишни билдиради.

Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишда “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг” нақлига амал қилиб, сакрашларсиз, инқилобий ўзгаришлар йўли билан эмас, балки изчиллик билан, босқичма-босқич бориш йўлини танлади. Бу эса бозор иқтисодиётига ўтишда Ўзбекистон андозасининг ўзига хос хусусиятидир. Бунда бир босқич тугалланиб, янгисига ўтилади.

Ҳар бир босқичда ўзига хос устуворликлар шаклланади, уларни таъминлаш воситалари такомиллашади. Ҳар бир босқич муддати унда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларга, ташқи омиллар қулайлигига, аҳолининг  фидокорона меҳнатига боғлиқдир.

Бозор иқтисодиёти ва бозор тушунчалари ўзаро боғлиқ бўлсада, улар айнан бир нарса эмас. Бозор иқтисодиёти яхлит бир организм бўлса, бозор унинг муҳим аъзосидир.

Бозор такрор ишлаб чиқаршнинг айирбошлаш босқичига хос бўлган иқтисодий категориядир. Аммо бозор ҳар қандай айирбошлашни эмас, балки пул воситасидаги, олди-сотди шаклидаги айирбошлашни билдиради. Айирбошлашда пул иштирок этмасдан, бир товар бошқасига тўғридан-тўғри алмашганда бозор муносабатлари пайдо бўлмайди. Бозорнинг энг муҳим шарти, айирбошланганда пулнинг воситачи сифатида бўлишидир. Бозорда товар муомаласи юз бериб, у икки жараённинг биргаликда боришини билдиради. Бозорда товар пулга алмашинади, яъни товарни сотиш юзага келади, айни вақтда пул товарга алмашинади, яъни товарни сотиб олиш келиб чиқади. Олди-сотди бозордаги яхлит муомаланинг икки томони бўлганидан, унда сотувчи ва ҳаридор иштирок этади.

Демак, бозор - бу сотувчилар ва ҳаридорларнинг товарларни пул воситасида айирбошлаши натижасида келиб чиққан иқтисодий муносабатлари, уларнинг ўзаро алоқаларидан иборат.

Сотувчилар ва ҳаридорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари бозорни келтириб чиқаради, бозор эса уларни бирлаштирувчи механизм бўлиб хизмат қилади.

Бироқ, ҳозирги кунда бозор деганда кўпчилик юртдошларимизнинг кўз ўнгида кундалик эҳтиёжларини қондириш учун зарур озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа буюмлар сотиб олинадиган истеъмол бозорлари намоён бўлади. Булар бозор ҳақида илк тасаввур - тор тушунча бўлиб, бозор - кенг маънода маҳсулотларни ҳунарлар воситасида ишлаб чиқариш қонуниятлари бўйича ташкил қилинган айирбошлаш,   товар  ва пул  муомаласи муносабатларининг мажмуидир. Бозор - қадимги файласуфлар таъбири билан айтганда, “ижтимоий бирлашиш” вакиллари - сотувчилар билан ҳаридорлар ўртасида маҳсулотларни айирбошлаш ёхуд сотувчилар билан ҳаридорлар ўртасидаги инсоний-иқтисодий муносабатлар мажмуидир. “Ижтимоий бирлашиш”да айирбошлаш ихтиёрий  ва эркин баҳо - нарх орқали содир бўлади.

Айирбошлаш миқёсининг ҳудудий ва ҳуқуқий чегаралари мавжуд: маҳаллий бозор, миллий бозор, халқаро, дунё бозори - ички ва ташқи бозорлар муайян ижтимоий тартиб-қоидалар асосида ҳаракат қилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми, олди -сотди миқдори бозор муносабатларининг мавқеини - ҳажми (катта-кичиклиги) ни белгилайди. Бозорни “ижтимоий бирлашмалар” иқтисодий тараққиёти ёхуд тушкунлигини кўрсатувчи кўзгу,  макон ва замон ўлчагичи - Адолат торозуси – олий ҳакам  дейиш мумкин; бозор жамият аъзоларининг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга, пул муомаласини барқарор сақлашга, маҳсулот нархи билан ишлаб чиқаришга кетган харажатларнинг мос бўлишига, халқлар ва давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

2.Иқтисодий муносабатларнинг шаклланишида бозор ва унинг функциялари.

Бозор иқтисодий муносабатларни шаклланишида ва ривожланишида қуйидаги 5 функцияни бажаради:

1. Ишлаб чиқариш билан истеъмолни боғлаш функцияси. Иқтисодий фаолият ишлаб чиқаришдан бошланиб, истеъмол билан тугалланади. Муҳими, ишлаб чиқариш ихтисослашади, кишилар ўзига керакли барча товарларни ўзи ишлаб чиқармайди. Масалан, самолёт заводи учиш аппаратини чиқаради, аммо ўз ишчилари учун озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой яратмайди. Завод самолётни бозорда сотиб, пулини ишчиларга маош қилиб беради, улар истеъмол бозоридан ўз эҳтиёжларини қондириш учун товарларни сотиб оладилар. Демак, бозор орқали инсоннинг эҳтиёжи қондирилади ва ишлаб чиқариш билан боғланади.

2. Қийматни товар шаклидан пул шаклига айлантириш функцияси. Товар ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфланади, шу меҳнат қийматни шакллантиради. Қиймат иш кучи ва моддий ресурслар сарфидан иборат бўлади. Товар бозорга чиқишга қадар меҳнат моддий шаклда (масалан, озиқ-овқат, кийим, станок ва ҳ. к) бўлади, бозорда сотилгач, ундаги меҳнат маълум миқдордаги пулга айланади, яъни товар ўзининг пул эквивалентини топади ва қиймат пул шаклига айланади.

3. Ишлаб чиқаришни янгилашга шарт-шароит ҳозирлаш функцияси. Корхоналар бозордан ўзларига ишлаб чиқаришни давом эттириш учун керакли ресурсларни топадилар, станоклар, хом ашё, ёқилғи, ҳар хил моддий-материал қийматликларини ҳарид қиладилар. Улар меҳнат (иш кучи) бозоридан ишчиларни ёллаб ишлатадилар, бозордан керакли ахборот ва ҳар хил ишлаб чиқариш учун зарур хизматларни ҳам топадилар. Бу ресурсларнинг истеъмоли эса ишлаб чиқаришнинг янгитдан бошланишини билдиради.

4. Иқтисодиётни тартиблаш функцияси.  Бу вазифани бозор механизми бажаради. “Нимани, қанча ишлаб чиқариш керак?” -деган саволга бозор жавоб беради. Товарларни бозорда чаққон ўтиши ёки ўтмаслиги, товарларнинг қимматлашуви ёки арзонлашуви, уларнинг қанчалик керакли ёки керак эмаслигини кўрсатади. Бозор барометр сингари иқтисодиётдаги “об-ҳаво”дан дарак беради. Товар ўтмаса, демак у керак эмас, уни ишлаб чиқариш тўхтатилади. Товар чаққон сотилса ва яхши фойда олинса, уни ишлаб чиқариш ўсади. Товар мўлжалланган нархдан арзонроқ нархда, лекин яхши сотилса, бу товарга кетган сарф-харажатларни камайтириш зарурлигини англатади. Бозор механизми  бамисоли рул сингари иқтисодиётни у ёки бу томонга буриб туради.

5. Мамлакатлар, халқлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш функцияси.  Бу функцияни давлатлараро ёки жаҳон бозори бажаради. Бозор иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиб боришини талаб қилади. Азалдан бозор кўпгина мамлакатлар, миллатлар ва элатларни яқинлаштириб, улар ўртасида манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашган. Бунга мисол қилиб, савдо-сотиқ орқали Шарқ билан Ғарбни боғлаган Буюк ипак йўлини олиш мумкин. Бозор муносабатлари кенгайиб борган сари, янгидан - янги мамлакатлар ва халқлар ўртасида ўзаро иқтисодий алоқалар кенгайиб боради.

3. Ўзининг объекти жихатидан бозорнинг турлари.

Бозорга ғоят хилма-хил товар ва хизматлар чиқарилади ва улар бозор объектини ташкил этади. Ўзининг объекти жихатидан бозорни бир неча турга бўлиш мумкин:

1).  Истеъмол товарлари бозори:

2).  Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори:

3). Иш кучи ёки меҳнат бозори:

4).  Молия бозори;

5).  Интеллектуал товарлар бозори;

6).  Қурол - аслаҳа бозори.

7). Эркин бозор.

8) Хуфёна бозор ва бошқалар.

Истеъмол товарлари бозори кишиларнинг тирикчилиги учун зарур бўлган товарлар ва хизматлар бозорларидир. Бу бозорда кенг истеъмол буюмлари, маданий-маиший ва коммунал хизматлари олди - сотдиси олиб борилади. Бу бозорда деярли барча фуқаролар иштирок этади. Бу бозорнинг Ўзбекистонда аниқ кўринишлари бор: савдо дўконлари, савдо уйлари, фирмалар, супермаркет, ошхона, нонвойхона, ҳар хил устахоналар, салонлар, ниҳоят, деҳқон бозорлари, буюм бозорлари ва ҳ.к.

Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори - ишлаб чиқариш учун зарур бўлган нарсалар бозоридир. Бу бозорда улгуржи савдо- сотиқ юз беради. Мазкур бозор савдо фирмалари, савдо уйлари, биржалар фаолиятида, ер ва бошқа кўчмас мулк савдосида намоён бўлади. Бундай бозорда ресурсларга талабгорлар ресурс етказувчилар билан контракт-шартномалар асосида алоқа қиладилар. Ресурс бозорининг бош бўғини товар биржаси ҳисобланади. Товар биржаси улгуржи савдо билан шуғулланувчи тижорат муассасасидир. Биржада товарларни етказиб бериш ҳақида  шартнома-битим тузилади.

Иш кучи ёки меҳнат бозори иш кучи олди - сотди қилинадиган бозордир. Иш кучи махсус  товар бўлганидан унинг бозори ўз хусусиятига эга. Агар оддий товар сотилганда, унинг эгаси ўзгарса, иш кучи сотилганда унинг эгаси ўзгармайди, чунки уни инсон жисмидан ажратиб бўлмайди.

Меҳнат бозори меҳнат биржалари, ишчи ёлловчи воситачи фирмалардан ва ниҳоят, кишиларни бевосита ишга жалб этувчи корхоналарнинг ўзидан иборат. Шарққа хос бўлган тартибсиз ва тартибли меҳнат бозори - бу мардикор  бозоридир.

Молия бозори ҳам бозорнинг махсус тури. Молия бозори деганда молия ресурсига айланган пул маблағлари ва уларга тенглаштирилган қимматли қоғозлар бозорини тушуниш керак. Молия бозори таркибан кредит бозори, қимматли қоғозлар бозори ва валюта бозоридан иборат. Валюта аукциони, кредит пуллари аукциони, банклар, молия компаниялари, фонд биржалари ва бошқаларнинг фаолияти молия бозорининг яққол кўринишларидир.

Интеллектуал товарлар бозори бу ақлий меҳнат маҳсули бўлган товарлар ва хизматлар бозоридир. Бу бозорда илмий ишланмалар, ғоялар, техникавий лойиҳалар ва чизмалар, ахборот, санъат, адабиёт ва илмга тегишли асарлар, ижрочилик хизмати ва турли томоша хизматлари сотилади. Бу бозорнинг муҳим унсури патент ва лицензия бозори ва ҳозирги кунда шоу - бизнес ва кино бозорларидир.

Қурол - аслаҳа бозори бозорни алоҳида турини ташкил этади, бу ердаги товарлар истеъмол буюмлари ҳам эмас, ресурслар ҳам эмас. Бу ерда хавфсизликни таъминловчи қурол - яроғлар сотилади. Бу бозор салонлар ва кўргазмалар шаклида амал қилади. Майда қуроллар магазинлар орқали сотилади.

Бозорлар эркин ва монопол бозорга    бўлинади. Эркин бозор деганда ҳаридорлар ҳам, сотувчилар ҳам кўп бўлиб, улардан ҳеч бири монополия мавқейига эга бўлмай, бир - бирини тездан топа оладилар. Бунда рақобат тўла - тўкис ҳукмрон бўлган, нархлар эркин савдолашув асосида шаклланган бозор тушунилади.

Эркин бозорга мисол қилиб, Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини кўрсатиш мумкин. Бу бозорда миллионлаб кишилар ҳаридор, сотувчилар эса давлат хўжалиги, жамоа хўжалиги, фермер хўжалиги, томорқа хўжалигидан иборат. Бу ерда кимга нимани сотиш, кимдан нимани олиш, қандай нархда савдо қилиш юқоридан туриб белгиланмайди, буни бозор иштирокчиларининг ўзлари ҳал қиладлар.

Монопол бозор  деб озчилик ҳаридорлар ва сотувчилар ҳукмрон бўлган, монопол нарх ўрнатилган, рақобат чекланган ёки рақобат умуман бўлмайдиган бозорга айтилади.

Монопол бозорнинг ўзи 3 хил кўринишда бўлади: Монопол рақобатлар бозори.  Бу бозор сон жихатидан кўп бўлмаган, бозорга бир хил ўхшаш ёки ўринбосар товарлар чиқарадиган фирмалар қўлида бўлади, улар ўзаро рақобат қиладилар. Бунга мисол қилиб, Ўзбекистондаги кийим-кечак бозорини олиш мумкин. Бу ерда асосан 8 та фирма маҳсулот чиқаради, лекин улар нафақат ўзаро балки товари Ўзбекистонга кириб келган хориж фирмалари билан ҳам рақобатлашадилар.

Олигаполистик бозор. Озчилик фирмалар ҳукмрон бўлган бозор бунда рақобат кўпинча сотувчилар орасида эмас, балки ҳаридорлар ўртасида юз беради. Бунга мисол тариқасида Ўзбекистондаги цемент бозорини олиш мумкин. Бозорга 3та корхона маҳсулот чиқаради. Цемент ҳарид қилиш учун рақобат эса ҳаридорлар ўртасида боради.

Соф монополия бозори. Бундай бозорга товарни бутун тармоқда ҳукмрон бўлган айрим корхоналар етказиб беради. Масалан, Ўзбекистонда пахта териш машиналарини  фақат Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи, тракторларни фақат Тошкент трактор заводи ишлаб чиқариб, бозорга чиқаради. Ички бозорда уларнинг рақиблари йўқ.

Бозорга ўтиш, мулкчиликнинг  хилма - хил шаклларини яратиш жараёнида бозор иқтисодиётига хос бўлган ўзини - ўзи бошқариш механизмлари - бозор муносабатлари иштирокчиларидан ҳар бирининг максимал даражада фойда олишга интилиши, рақобатчилик шароитлари ва шу кабилар ишга киришди ҳамда борган сари кўпроқ таъсирчан бўлиб бормокда. Бозор иқтисодиётида хўжалик нисбатларининг асосий бошқарувчиси-бозорнинг ўзидир.

“Хуфёна бозор”- бунда бирон бир давлатнинг қонун ҳужжатларида белгиланмаган моддий, материал қийматликлари: наркотик моддалар, қурол - аслаҳа, “ноу - хоу”, давлат сирлари ва бошқаларнинг яширин ҳолдаги олди – сотдиси амалга оширилади. Бундай савдони амалга оширувчилар жиноий жавобгарликка тортилади.

4. Бозор иқтисодиёти шароитида бизнес ва унинг моҳияти.

Ҳозирги пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, қўшма корхоналар тузиш, корхоналарни очиқ типдаги акциядорлик жамиятларига айлантириш ва айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига катта эътибор берилмоsда.

Ўзбекистонда ва Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларида бизнес ҳақидаги мақолалар, адабиётлар 60-йилларнинг ўрталарида пайдо бўлган. Бироқ, у пайтдаги барча мақолалар танқидий тарзда ёзилар эди. Чунки бизнеснинг асосини хусусий мулкчилик ташкил этар эди. Хусусий мулкчилик эса ўша давр мафкураси учун бутунлай ёт нарса эди. Бизнесни фан сифатида ўрганиш 90-йилларнинг бошларида, бозор муносабатларига аста - секин ўтиш билан бошланди.

“Бизнес” сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган турли меҳнат фаолияти маъносини билдиради.

Хорижий адабиётларда бизнес таърифининг кўп турлари мавжуд. Инсоният жамиятининг бутун ривожланиш тарихи у ёки бу жихатдан доимо бизнес билан боғлиқ бўлган.

Бизнесмен  (тадбиркор) сўзи биринчи маротаба Англия иқтисодиётида ХVIII асрда пайдо бўлиб, у “мулк эгаси” деган маънони билдирган. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаб, уни “фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир”, деб тарифлайди. Тадбиркорнинг ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил этади, маҳсулотни сотади ҳамда олган даромадига ўзи хўжайинлик қилади.

Хорижий мамлакат олимлари дарсликларда бизнесга тизимли  таъриф берадилар. Америка Қўшма Штати (АҚШ) нинг Техас ва Иллинойа университетлари профессорлари С. Розенблат, Р. Боннингтон ва Б. Нидлслар томонидан тайёрланган “Бизнес концепцияси” дарслигида: “Бизнес нима?” деган саволга, улар:

Бизнес - бу иш юритиш тузилмасидир.

Бизнес - бу инсонларга керак бўлган маҳсулотларни яратишдир.

Бизнес - бу ишдир.

Бизнес - бу бизни қандай яшашимиздир.

Бизнес - бу ижтимоий-иқтисодий тизимимизнинг марказий кўчасидир.

Бизнес - бу ўзимизнинг хоҳиш - истакларимизни қондириш учун яратган тизимимиздир.

Бизнес - бу жамиятни хоҳиш ва эҳтиёжларини қондириш учун яратилган ишлаб чиқариш тизимидир - деб жавоб берганлар.

Бизнес нима? Бизнес - бу пулдан пул қилиш, лекин албатта инсонларга керакли бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш натижасида пулдан пул қилишдир. Бизнеснинг формуласи оддий, яъни П-П. Аммо бу оддий формула мазмунида мураккаб ҳаёт жараёни ётади. Бизнес - бу аввало ишлаб чиқаришни ташкил этиш, иқтисодий фаолият ва муносабатлар, ҳаётни ўзи, сўнгра эса пул ишлаши демакдир. Бизнес хорижий сўз бўлиб, у бутун дунё бўйича тарқалган, ундан барча мамлакатларда фойдаланилади. Ўзбек тилида эса бизнес сўзи тадбиркорликни, бизнесмен эса тадбиркор маъносини билдиради ва у маъно жихатдан хорижий сўзга тўғри келсада, унга қўшимча маъно ҳам беради. Бу сўзларни ортида “иш”, яъни иш билан шуғулланиш ёки корхона ташкил қилиш ётади. Шундай қилиб бизнес - бу корхона ташкил қилиш демакдир (саноат корхонаси, савдо дўкони, хизмат кўрсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат контораси, банк ва ҳ.к.). Демак, бизнес бу йўқ нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш демакдир. Тадбиркорлик - бу доимо ўз ишининг фидоийси, билимдони бўлиши дегани. Тадбиркорлик учун илм олиш - ўқиш керак, балки тадбиркор бир умр ўқиш, изланишда бўлиши зарур.

Тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? У энг аввало, тадбиркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, тадбиркор олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва қандай ютуқларга эришишни билиши зарур. Тадбиркор ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳамда маҳсулотни сотишни билиши лозим. У бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган аниқ шароитларни баҳолашни ва тўғри йўл танлашни билиши шарт. Ҳеч ким,  ҳеч қачон тадбиркорга нима қилишни ўргатмайди ва оғир пайтларда ёрдамга келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучига, билимига ва заковатига ишониши ва суяниши лозим.

Мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажрибасига суянган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилмоқда. Бунга 1995 йилнинг 21 декабрида Олий Мажлис томонидан қабул қилинган “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини мисол қилиб кўрсатса бўлади. Эркин рақобатга тобора кенг имкон яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги бозор субъектлари ўртасида бўладиган иқтисодий - ҳуқуқий муносабатларни жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ушбу қонун муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур қонуннинг 2 - моддасида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг миқёси аниқ белгилаб берилган. Жумладан, саноат ва қурилишда - 50 кишигача, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларида - 25 кишигача, фан ва илмий хизмат кўрсатиш соҳаларида - 10 кишигача, чакана савдода - 5 кишигача бўлган корхоналар кичик ва хусусий тадбиркорлик доирасидаги корхоналар бўлиб ҳисобланади. 2004 йилда кишилар сони тармоқларда 200 тагача ўзгартирилган.

Хўш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланган давлатларда қандай эътироф этилади ва унинг моҳияти нимадан иборат?  АҚШ да 500 тагача ходими бўлган корхона кичик корхона ҳисобланади. Германия ва бошқа Ғарбий Европа давлатларида эса 300 тагача ходими бўлган корхона кичик корхона ҳисобланади.

Хорижий мамлакатларда кичик корхоналарни 2 та тамоман ўзгача турларга бўлиш мумкин:

1) ҳаётни таъминловчи корхоналар;

2) тез ўсувчи корхоналар.

Одатда кичик корхоналарнинг қарийиб 80-90% ўта кичик бўлиб, улар ўсиш учун чекланган имкониятларга эга. Бундай корхоналар ҳаётни таъминловчи корхоналар деб юритилади. Ушбу турдаги корхоналарга маслахат хизмати кўрсатувчи фирмалар, тор доирада ихтисослашган дўконлар, кафе ва шу кабилар киради. Улардаги ходимлар тўлиқ бўлмаган иш кунига эга бўлиб, фирма манзиллари сифатида тадбиркорлар ўз ўйларидан фойдаланадилар. Ҳаётни таъминловчи корхоналар кичик бизнес корхонаси бўлиб, унинг эгаси етарли турмуш даражасини таъминлаш мақсадида ташкил этади.

Иккинчи турдаги корхоналар тез ўсувчи корхоналар деб номланади. Уларнинг бундай номланишига сабаб, уларнинг мақсади тезроқ кичик бизнес чегарасидан чиқиб ривожланишни мақсад қилиб олганлигидир. Тез ўсувчи корхоналар кичик бизнес корхонаси бўлиб, улар тезкор ўсиш тенденциясига ва қўйилган сармоянинг юқори қайтимлигига эга ҳисобланади. Одатда бундай туркум корхоналарга бир неча киши раҳбарлик қилади. Тез ўсувчи корхоналар йирик инвестиция манбаларига тез яқинлаша оладилар ва бунинг натижасида кенг бозорда янги товарлар ва хизматларни киритиш имкониятига эга бўладилар. Бундай турдаги корхоналар ҳар йили АҚШ да чоп этиладиган “Инк” журналида эълон қилинади. 1990 йили 500 та шундай компаниянинг йиллик обороти 9,6 млрд. долларга тенг бўлди ва 56,8 минг иш жойини ташкил қилди. 1990 йилда бу рўйхатда “Коджентрикс” фирмаси  пешқадамликни эгаллаб, унинг асосий фаолияти Шарлотта шаҳрида (Шим. Королина штати) электростанцияларни қуриш ва таъмирлаш бўлган. Маълум йилларда ушбу рўйхатда “Чарлз Шваб” ва “Микрософт” корпорациялари карвонбошлик қилганлар. Ҳозирги пайтда ушбу корпорациялар юксак ривожланган корпорациялар сафига киради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўз кўлами жихатидан иқтисодиётни узлуксизлигини ва барқарорлигини таъминлашда катта ўрин эгаллайди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётга таъсир кўлами бир қатор иқтисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ва бошқа жихатларни ўз ичига олади. Биз фақатгина иқтисодий жихатдан муҳим бўлган хусусиятлар ҳақида қуйидагилар бўйича фикр юритамиз:

а) Иш жойларини ташкил этишдаги мавқеининг юксаклиги. Ўтган 10 йил мобайнида АҚШдаги кичик бизнес бўйича бошқарманинг ахборотига кўра, янги иш жойларининг ярмидан кўпи 100 кишидан кам ходим ишлаётган корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Тез ўсувчи фирмалар янги фирмаларнинг  27% ташкил этиб улар 60% янги иш жойларини ҳосил қилишда қатнашмокдалар. Шу билан бирга, кичик бизнесда ҳосил қилинган иш жойларининг хусусиятлари мавжуд:

- иш ҳақи ва қўшимча тўловлар, имтиёзларнинг бирмунча пастлиги;

- иш жойларининг қарийиб 25% нотўлиқ иш куни тартибида шаклланади;

- уларда ишловчилар таркибининг турли - туманлиги, яъни биринчи марта ишлаётганлар, ўта ёшлар ва ўрта ёшдан ўтганлар салмоғини кўплиги билан ажралиб туради.

б) Янги товарлар ва хизматларни татбиқ қилиш. АҚШ миллий фондининг ҳисобларига кўра 98% янги маҳсулот хусусидаги тадқиқотлар кичик бизнесда яратилган. Бу ўта муҳим кўрсаткичдир. Ваҳоланки, улар мамлакат бўйича изланишлар ва тадқиқотларга аниқ маблағнинг атига 5% дан камроғини сарфлайдилар. Энг йирик кашфиётлар:  хавфсиз соқол олиш ускуналари, электрон соатлар, вертолётлар, зангламас пўлат ва бошқа товарлар кўлами бевосита кичик бизнесда яратилган.

в) Йирик корпорациялар эҳтиёжини қондириш. Йирик компаниялар маҳсулотларини сотиш, уни бозор талаблари асосида шаклланишига кўмак беришда кичик корхоналарнинг аҳамияти юқоридир. Ўз навбатида, йирик ривожланувчан фирмалар ўз иқтисодий стратегияларида майда таъминотчилар билан алоқа ўрнатишни самарали ҳисоблайдилар. Чунки улар мослашувчанлик хусусиятига эгадир.

г)  Махсус товарлар ва хизматлар билан таъминлаш вазифаси. Кичик корхоналар мижозларининг ўзгача, махсус эҳтиёжларини қондиришда етакчи ўрин эгаллайдилар. Чунки, биринчидан, махсус талабнинг оммавий тусга эга эмаслиги ва уни йирик ишлаб чиқаришда ташкил этиш самарали бўлмаслиги сабаб бўлса, иккинчидан эса бой ҳаридорларнинг “ўзига хос” истакларининг мавжудлигидир.

Кичик бизнесни ташкил этишда муҳим ўринни фирмани барпо этиш ва уни самарали соҳасини аниқ белгилаш эгаллайди. Статистика янги ишни бошлашдаги кўп омадсизликлардан далолат беради. Кўпчилик уни 30%  миқдорда дейди, чунки 85% янги корхоналар дастлабки ишлашнинг 10 йиллик давридаёқ инқирозга учрайдилар. Шу билан бирга, қайд этилган кичик фирмаларнинг 40 фоизи 5 йилдан сўнг ўз ишларини яна давом эттирмоқдалар.

 

Назорат саволлари

1. Ўзбекистоннинг ўзига хос йўли Президент И. А. Каримов олға сурган беш тамойилга изоҳ беринг.

2.Бозор иқтисодиёти деганда нимани тушунасиз?

3. Бозор нима?

4. Бизнес нима?

5. Тадбиркорлик ва бизнеснинг фарқли жиҳатлари.

 

Таянч иборалар

 

Бозор бу - сотувчилар ва ҳаридорларнинг товарларни пул воситасида айирбошлаши натижасида келиб чиққан иқтисодий муносабатлари, уларнинг ўзаро алоқаларидан иборат.

Бизнес  бу - пулдан пул қилиш, лекин албатта инсонларга керакли бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш натижасида пулдан пул қилишдир.

Истеъмол товарлари бозори кишиларнинг тирикчилиги учун зарур бўлган товарлар ва хизматлар бозорларидир. Бу бозорда кенг истеъмол буюмлари, маданий-маиший ва коммунал хизматлари олди - сотдиси олиб борилади.

Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори - ишлаб чиқариш учун зарур бўлган нарсалар бозоридир.

Иш кучи ёки меҳнат бозори иш кучи олди - сотди қилинадиган бозордир.

Молия бозори ҳам бозорнинг махсус тури. Молия бозори деганда молия ресурсига айланган пул маблағлари ва уларга тенглаштирилган қимматли қоғозлар бозорини тушуниш керак.

Интеллектуал товарлар бозори бу ақлий меҳнат маҳсули бўлган товарлар ва хизматлар бозоридир.

Қурол - аслаҳа бозори бозорни алоҳида турини ташкил этади, бу ердаги товарлар истеъмол буюмлари ҳам эмас, ресурслар ҳам эмас.

Эркин бозор деганда ҳаридорлар ҳам, сотувчилар ҳам кўп бўлиб, улардан ҳеч бири монополия мавқейига эга бўлмай, бир - бирини тездан топа оладилар.

Монопол бозор  деб озчилик ҳаридорлар ва сотувчилар ҳукмрон бўлган, монопол нарх ўрнатилган, рақобат чекланган ёки рақобат умуман бўлмайдиган бозорга айтилади.

 

 


 

2-машғулот: Э-бизнес ва Э-тижоратнинг ўзаро фарқи

 

1.     Э-бизнеснинг моҳияти ва мазмуни

2.     Э-тижоратнинг моҳияти ҳамда мазмуни

3.     Э-бизнес ва Э-тижоратнинг ўзаро фарқли жиҳатлари

 

1.     Э-бизнеснинг моҳияти ва мазмуни

 

Сўнгги йилларда  жаҳонда Интернет тармоғи ёрдамида  амалга ошириладиган электрон бизнесни жадал ривожлантирилиши кузатилмоқда. Маълумки, электрон бизнес (E-Commerce) Интернет-технологиялар ёрдамида ҳамда бевосита Интернет тармоғи ёрдамида амалга оширилади. “E” – бу electronic (электрон) бўлиб, лотин тилида тезкор дегани.

“Е” – бу economica, инглиз тилида тежамкор дегани.

“Е” – бу extendent business, яъни чегараси йўқ бизнес дегани.

Шундай қилиб, электрон бизнес – бу чегараси йўқ бўлган бизнеснинг тезкор ва тежамкор тури, деган хулосага келиш мумкин.

Интернет тушунчасининг турли таърифлари мавжуд.

“Интернет” – бу фирмалар ва ташқи дунё ўртасида маълумот алмашинувининг энг арзон ва самарали усули ҳисобланган компьютер тармоқлар тизимидир[1]. Бу ҳолда тизимининг корпоратив мақсадга йўналтирилганлигига урғу берилган. Мазкур таърифни фойдаланувчи нуқтаи назаридан қуйидагича келтириш мумкин:

Интернет – бу мультимедиа, гиперматн (ўзаро гипер боғланган бетлар йиғиндиси), мижоз – сервер, брандмауэр ёрдамида маълумотни ҳимоя қилиш каби замонавий технологиялар мажмуидан фойдаланишнинг реал имкониятидир.

Интернетнинг энг муҳим  хусусиятларига қуйидагилар киради:  вақтга боғланмаганлиги (маълумот ресурслари ҳар куни 24 соат  мобайнида  бутун йил давомида фойдаланиш  учун қулай), фойдаланувчининг манзилига боғланмаганлиги (географик олислик   аҳамиятга эга эмас); интеграциялашув (Интернет тармоғида алоҳида компонентлар ва сервислар ўзаро боғланганлиги).

Ўзбекистон Интернет тармоғидан  фойдаланиш орқали бизнес фаолияти ривожланишининг дастлабки  босқичида турибди. Шу билан бирга ушбу жараён бошланган. Интернетдан фойдаланувчилар сони сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда.

Ҳозирги пайтда Республикамизда электрон бизнеснинг предметини асосан китоблар, аудио ҳамда видеокассеталар ва хизматларнинг баъзи турлари ташкил қилади.

Қайд этилган товарлар танлови уларни харидорга етказиш нисбатан осонлиги билан изоҳланади. Бу эса республикада яхши ривожланмаган транспорт инфратузилмаси учун айниқса муҳимдир.

Эксперт маълумотлармга кўра Ўзбекистонда фаолият  кўрсаётган электрон магазинлар сони 100 тага яқин. Уларнинг 70 фоизи Тошкентда жойлашган. Ушбу  магазинларда чоп этилган нашрларнинг электрон версияларини сотиб олиш, китоблар, мусиқа ҳамда видео-компакт дисклар, компьютер ўйинлари, тиббий мақсаддаги товарлар ва хизматлар, видеомаҳсулот монтажи учун ускуналар ҳамда дастурий таъминотни, санъат асарларини сотиб олиш мумкин. Махсуслаштирилган электрон  магазинларидан ташқари, товарларни кенг ассортиментини   таклиф этадиган савдо уйлари ҳам мавжуд (автомобил эҳтиёт қисмлари, компьютерлар ва маиший техника, хўжалик товарлари, қурилиш материаллари, офис мебели, антиквариат ва ҳ. к.). Интернет ёрдамида шунингдек молия, ишга ёллаш, туризм соҳасида фонд, риэлтерлик, компьютер ва бошқа бозорларида ишлайдиган фирмаларнинг турли  хил хизматларидан фойдаланиш  мумкин. Мисол тарикасида биз www.korzinka.uz  озиқ овқат махсулотлари учун мўлжалланган электрон магазин,  www.yarmarka.uz эса техника махсулотларини сотиб олиш учун мўлжалланган электрон магазинларни айтиб ўтишимиз мумкин. Ўзбекистонда электрон бизнес ҳали Интернет орқали амалга ошириладиган олди-сотди ҳаракатлари ҳамда ишбилармон битимларини имзолашнинг кенг тарқалган  шаклига айланганича йўқ. Бугунги кунда Ўзбекистон электрон бизнес тизими инфратузилмаси  элементларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш борасида ривожланган  мамлакатлардан сезиларли даражада орқада қолмоқда. Миллий иқтисодиётнинг етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли Ўзбекистон жаҳонда янги иқтисодий тартибни шакллантиришда жуда  кам иштирок этмоқда. Унинг асосини эса энг янги ахборот технологиялари, глобал телекоммуникация  тармоғи ташкил қилади.

Электрон бизнесни ривожлантиришда бугунги кунда Ўзбекистонда бир қатор муаммолар мавжуд. Булар:

- республика тўлов тизимларини хорижий тўлов тизимларини билан уйғунликда қўллаш бўйича амалий тавсиялар йўқлиги;

- электрон бизнес тизимларининг замонавий инфратузилмасини яратишда давлат томонидан керакли ва кенг миқёсдаги қўллаб-қувватлашни чекланганлиги;

- электрон бизнес қатнашчилари ўртасида маълумот алмашиш хавфсизлигини юқори даражасини таъминлашнинг имкони йўқлиги.

- интеллектуал мулкка ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилишни таъминлаш муаммоси ҳал этилмаганлиги; бу айниқса электрон усул билан тарқатилиши мумкин бўлган товарларга тегишлидир;

- очиқ тармоқларда электрон  бизнесни амалга оширишни керакли махфийлиги ҳамда хавфсизлигини кафолатлайдиган ишончли механизмлар ишлаб чиқилмаганлиги;

- электрон бизнес тизимида самарали ишлай оладиган малакали мутахассисларни етишмаслиги (Ўзбекистон олийгоҳларида бизнес соҳаси мутахассисларини тайёрлаш асосан савдони олиб боришнинг анъанавий шаклларига мўлжалланган);

- электрон бизнес қатнашчилари салоҳиятли харидорларнинг кўпчилик қисми талабларига жавоб берадиган товарлар  ва хизматларга бўлган нарҳлар тизимига таянмаслиги;

- электрон бизнес қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини тартибга соладиган ҳуқуқий базанинг номукаммаллиги;

- Интернет-компаниялари (жумладан электрон магазинлар)ни ташкил қилиш ва амал қилишининг иқтисодий самарадорлигини тўғри баҳолашга хизмат қиладиган махсус методикалар йўқлиги;

- электрон бизнес тизимларини ривожлантириш суръатлари юқори бўлмагани сабабли қўшимча иш ўринларини ташкил қилиш имконияти чекланганлиги.

Бизнес-жараён – бу маълум  бир ташкилий тузилма  доирасида компаниянинг аниқ  бизнес  (тадбиркорлик) мақсади  амалга  оширишга ёрдам  берадиган  ўзаро  боғланган  операциялар  йиғиндисидир. Бунда  тузилмавий бўлинмалар  функциялари ҳамда  уларнинг ўзаро  алоқалари олдиндан  аниқ  белгиланган ва қатъий тасдиқланган.

Электрон бизнес  амалга  оширилиши мумкин  бўлган  фаолият соҳалари ҳам турлича.

Электрон бизнес  амалга  оширилиши мумкин бўлган  фаолиятнинг асосий соҳаларига  қуйидагилар киради:

• электрон маркетинг (Интернет-маркетинг);

• электрон магазинларни ташкил қилишни  молиялаштириш, шунингдек  уларни суғурта  қилиш;

• буюртма олиш, товарни сотиш ва тўловдан иборат  бизнес  операциялари;

• бир нечта  компания  томонидан  янги  маҳсулот ёки хизматни биргаликда  ишлаб чиқиш;

• маҳсулотни биргаликда  ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;

• бизнес маъмурияти (солиқлар, божхона, рухсатлар, концессиялар ва ҳ.к.);

• транспорт хизматлари, юк ташиш  техникаси  ва таъминот усуллари.

2.Э-тижоратнинг моҳияти ҳамда мазмуни

Шуни айтиш лозимки, "электрон тижорат" тушунчасига қатъий таъриф бериш бугунги кунда оддий иш эмас. Гап шундаки, бир томондан, оммавий ахборот воситаларида ва таниқли нашриётларда электрон тижорат товарларни Интернет ишлатиш орқали сотиб олиш, дея таърифланади. Иккинчи тарафдан, ихтисослаштирилган нашриётларда электрон тижоратни жуда кўп таърифлари келтириладики, уларда ушбу глобал ходисанинг у ёки бу ҳусусияти қирралари қайд этилади. Умумий ҳолда бу ерда "электрон" ва "тижорат" сўзларини ташкил этувчилари бутунги кун ҳисоби билан қандай маъно беришини билиб олиш лозим. Шундан келиб чиқиб, электрон тижорат тушунчаларини амалий нуқтаи назардан аниқлаштириш билан чегараланамиз.

Электрон тижорат тушунчаси остида товар буюртмасини қабул қилиш, тўловни амалга ошириш, товар (хизмат бажарилиши) етказиб берилишидаги бошқарувда қатнашувни ўз ичига олувчи операцияларнинг (амаллар) ёпиқ циклли технологияси тушунилади. Ушбу амаллар (операциялар) ахборот технологиялари ва электрон воситалар ёрдамида ўтказилиб, эгалик этиш ёки ишлатиш ҳуқуқини бир юридик (жисмоний) шахсдан иккинчисига ўтиши таъминланади.

Келтирилган таъриф электрон тижоратнинг "идеал" тушунчасини ёки бошқа сўзлар билан электрон тижорат тизимларини ташкил этишда интилиши лозим бўлган мақсадни ўзида акс эттиради. Ҳақиқатда бугунги кунда фақат кенг ривожланган электрон тижорат тизимларигина барча тижорат келишувлар тўлиқ ёпиқ амалларни (операциялар) электрон йўл билан ўтишини таъминлайди. Кейинчалик эса биз шунга амин бўламизки, электрон тижорат синфига кирувчи деб қабул қилинган тизимларнинг асосий қисми операциялар (амаллар) бажарилишининг электрон ва одатий усуллари, масалан товар ва хизматлар тўловини ўз ичига олади. Юқорида келтирилган таърифда "савдо" ва "Интернет" сўзлари йўқ бўлишига сабаб шуки, электрон тижоратда савдо хусусий ҳолат ва Интернет электрон тижоратни киритиш бўйича ахборот технологиялари воситаларидан бири ҳисобланади. Электрон тижоратда Интернет имкониятлари 90 -йиллардан фаол ишлатила бошлади. Электрон тижоратнинг ўзи эса бундан узунроқ тарихга эга.

Электрон тижорат тушунчасининг пайдо бўлиши 1948 йилда Ғарбий Берлинни керакли материал -техник хом ашё билан таъминлаш учун Ғарбий мамлакатлар томонидан бунёд этилган авиа кўприкни ташкиллашгириш ишларида қўлланилган амалиёт билан боғланади. Ушбу кўприк деярли 11 ой фаолият кўрсатиб, шаҳар эҳтиёжлари тўғрисида жуда тез ва аниқ маълумотлар узатилишини талаб қилган.

Агар Берлин авиа кўпригини электрон тижоратнинг пайдо бўлиш нуқтаси ёки алоҳида эпизоди ҳисобида кўрсак, 30 йиллик АТ&Т корпорацияси лойиҳасининг иш фаолияти бошланишини электрон тижорат тизими фаолиятининг бошланиши, дея ҳисоблаш мумкин. Лойиҳанинг асосий ғояси АТ&Т корпорацияси телефон чақирувларини оператор орқали қайта ишловнинг нархини камайтириш учун чақирилган абонентлар шаҳарлараро сўзлашув учун ҳисобини автоматик усули кашф этилганлигида ва патентланганлигида ташкил топди ва бу ўз навбатида, 800 талик рақамлар хизматининг ташкил топилишига асос бўлди. АҚШда, мисол учун, ҳар йили бу хизмат орқали 100 млрд. долларлик шартнома тузилади.

2006 йил ҳисоб-китобларига кўра, АҚШда электрон тижорат ҳажми 100 миллиард доллардан ошиб кетган. Европада эса бу кўрсаткич 130 миллиард долларга етганлиги тахмин қилинмоқда.

Россия ва МДҲ давлатларида On-line бизнеснинг товар айланиш ҳажми ҳали унчалик катта эмас. Экспертларнинг баҳолашича, 2006 йил сўнгида у 1,55 миллиард долларга тенглашган бўлса-да, ўсиш суръати йилига 30-50 фоизни ташкил этмоқда.

Интернет тармоғи пайдо бўлгунча бир неча йиллар давомида электрон тижорат турли хил маълумотларни узатиш электрон тизимларида асосланган. EDI (Еlесtronic Data Interchange - маълумотлар электрон алмашинуви), ЕFТ (Electronic Funds Transfer-фондларнинг электрон алмашинуви), Е -Маil (Еlесtronic Маil - электрон почта) электрон тижорат тизимларининг бутун бир қаторида юқоридаги маълумотларни алмашиш ташкилий усулларидан ҳозирда ҳам фойдаланилади. Интернет электрон тижоратнинг бутун дунёда тарқалиши учун энг истиқболли восита бўлишига қарамасдан, электрон тижорат ривожланишининг ахборот технологиялари нуқтаи назаридан бу восита оптималлик ўрнини эгаллаб олмайди.

Бироқ айнан глобал тармоқ электрон тижоратнинг ривожланишига қаттиқ туртки берди ва у катта корпорацияларгагина эмас, балки кичик ва ўрта тадбиркорларга ҳамда алоҳида шахсларга ҳам фойдаланиш имкониятини берди. Бу билан эса етказиб берувчилар ва истеъмолчиларнинг тобора кенгроқ доирасини электрон тижоратга жалб этиш мумкин бўлди. Электрон тижорат кундан - кунга товар ва хизматлар ассортиментини ошира бошлаган сари алоҳида шахсларни, корхоналарни, соҳаларни, давлат муассасаларини ва ниҳоят давлатларни бир ҳамжамиятга бирлаштириб, ҳамкорларнинг ўзаро таъсири ахборот ва телекоммуникацион технологиялар ёрдамида самарали ва тўсиқларсиз рўй беришига имкон берди.

Электрон тижорат ўз - ўзидан товар ва хизматларни реализациялаш ва етказиб бериш шартномаларини тузишда 2 та: моддий ва номоддий оқимлар, оқим хизмати билан боғлиқ: Номоддий оқимлар номоддий товарлар (дастурий таъминот, бино лойиҳалари ва б.) ни тўғридан - тўғри тармоқли узатиш, моддий хизматлар (транспорт чипталари, меҳмонхоналарда хоналар ва х.з. буюртмаси)нинг тўғридан - тўғри тармоқли бажарилиши, ҳамкорлар (мижозлар, буюртмачилар, етказиб берувчилар, субпудратчилар, банклар ва б.) билан молиявий тармоқли ҳисоботлар, моддий хизматларни етказиб беришни ахборот ва телекоммуникацион қўллаб - қувватлаш натижасида юзага келади. Бундай оқимлар у ёки бу виртуал тижорат фаолияти натижасида умумий оқимларнинг сезиларли, баъзида эса жуда катта қисмини ташкил этади. Табиийки, номоддий оқимларга хизмат кўрсатишда электр воситаларнинг ишлатилиши иш жараёнларини тезлаштиришга, оқибатда, электрон тижоратнинг ривожланишига олиб келади.

2.Электрон бизнес юритишнинг андозалари.

Ҳозирги электрон тижорат юритишнинг турли хил андозалари қарийб ҳамма мамлакатларда, иқтисодиётларнинг турли соҳаларида, турли хил ҳажмдаги корхоналарда, шунингдек давлат муассасалари ва турли даражадаги ваколатли қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимият органларида тарқалмоқда. Бу андозаларнинг умумий -қабул қилинган таснифи асосига шартли равишда мол етказиб берувчи ва харидор деб номлаш мумкин бўлган электрон тижоратнинг ўзаро алоқадор томонлари турлари қўйилган. Бу тавсифнинг мазмуни шундан иборатки, электрон тижоратни юритиш андозалари мол етказиб берувчи ва харидорларнинг аниқ турларига қараб фарқланади.

Товар етказиб берувчи ва харидорлар туркумига қуйидагилар киради:

Давлат (Government)   

Корхона (Business)               

Мижоз, истеъмолчи (Consumer)

Ҳамкор (Partner)         

Корхона ходими (Executive, Employee).

Андоза белгиланиши товар етказиб берувчи ва харидор номланишидан тузилади. Мисол: Инглиз тилида (Business to business) ёки ўзбек тилида (корхона-корхона) Business to consumer-корхона-истеъмолчи. Андозанинг қисқартирилган белгиланиши сотувчи ва харидорнинг инглиз тилидаги номлари бош харфидан тузилади ва улар ўртасида 2 рақам қўйилади. Ҳозирги вақтда иқтисодий ривожланган мамлакатда турли хил даражада қуйидаги андозалардан фойдаланилади: В2В, В2С, В2Р, В2Е, С2В,С2С, В2G, G2Р, G2В: (давлат - корхона) ва Р2G (ҳамкор -давлат).

 

3.Э-бизнес ва Э-тижоратнинг ўзаро фарқли жиҳатлари

Бугунги кунда “Электрон бизнес”, “Интернет-бизнес”, шунингдек “электрон тижорат” каби асосий тушунчаларнинг турлича таърифлари маълум. Ҳар бир муаллиф ўзининг касбий тайёргарлиги ва олган тажрибасига кўра мазкур тушунчага аниқ маъно киритади. “Электрон бизнес” ва “электрон савдо” тушунчаларининг классификацияси                       1 – жадвалда  келтирилган.

        1-жадвал

«Электрон бизнес», «электрон савдо» тушунчалари таърифининг таснифи

 

Т/р

Тушунчанинг таклиф этилаётган таърифи

Муаллиф

Манба

1

Электрон бизнес – бу суъектлар ўртасидаги муносабат  электрон тарзда (Интернет технологияларни қўллаган ҳолда) амалга ошадиган бизнес жараённинг ихтиёрий шаклидир

A. Summer, Gr. Dunkan

Summer A, Dunkan Gr. E-COMMERCE. Электронная коммерция. Маркетинг: Пятая волна. М., 1997

2

Электрон тижорат –  бизнес транзакциясининг бутун цикли ёки унинг бир қисми электрон тарзда амалга ошадиган товар ёки хизматларни харид қилиш-сотиш  жараёнидир.

A Summer, Gr.Dunkan

Summer A, Dunkan Gr. E-COMMERCE. Электронная коммерция. Маркетинг: Пятая волна. М., 1999

3

Электрон бизнес деб ишбилармон ташкилот бир-бири билан тармоқ орқали боғланган компьютерлар воситасида амалга оширадиган ҳар қандай  жараёнган айтилади

Л.Новомлинский

http://www.int.kiev.ua/citforum/im99/ im99a/32_novomlinsky.shtml

4

Электрон бизнес - бу  субъектлар ўртасидаги муносабат электрон шаклда амалда ошадиган бизнес жараённинг исталган шаклидир.

Л.Новомлинский

Доклад на РИФ 1998 г. на секции «Электронная коммерция в Интернете»

 

Юқорида келтирилган “электрон бизнес” ҳамда “электрон  тижорат” тушунчаларининг таърифи электрон бизнесни замонавий тизимининг барча элементларини тўлиқ акс эттирмайди. Уларда мазкур тизимни амал қилишнинг мақсадли  йўналиши мавжуд эмас, шунингдек бизнесни амалга оширишдаги принципиал ўзгаришлар акс эттирилмаган. “Интернет-бизнес” тушунчаси  фаолият турларини фақатгина савдо ва реклама билан чеклаб қолади. Бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик фаолиятидаги операцияларининг катта ҳажми  мазкур тушунчага киритилмаган (маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битим, савдо ваколати, факторинг, лизинг, лойиҳалаштириш, консалтинг, инвестиция битимлари, фойдаланиш ва концессия ҳақидаги келишув, биргаликдаги фаолият ва бошқалар). “Электрон бизнес” тушунчасига энг маъқул таърифни Н.Соловяненко берган.

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида” ги (29.04.04 й.) Қонунига асосан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти электрон тижоратдир.

Электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек тегишли товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) харидорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар электрон тижорат иштирокчиларидир.

Электрон тижоратда ахборот воситачилари ҳам иштирок этишлари мумкин. Электрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар ахборот воситачиларидир.

Электрон тижоратда иштирок этиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, унинг иштирокчиларига нисбатан ахборот тизимларидан фойдаланмасдан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан қўшимча талаблар ёки чеклашлар белгиланиши учун асос бўла олмайди.

Электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс товарлар (ишлар, хизматлар) харидорига:

юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолдаги тўлиқ номини ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини;

почта ва электрон манзилини ҳамда ўзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензияси борлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотни тақдим этиши ёхуд унинг бундай ахборотдан фойдаланиш эркинлигини таъминлаши шарт.

Қонун ҳужжатларида электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс тўғрисидаги ахборотга нисбатан бошқа талаблар ҳам белгиланиши мумкин.

Ахборот воситачиларининг хизматлари шартнома асосида кўрсатилади.

Ахборот воситачилари, агар электрон тижорат иштирокчилари билан тузилган шартномаларнинг шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, электрон ҳужжатларнинг мазмунини ёки улардан фойдаланиш тартибини ўзгартиришга ҳақли эмас.

Электрон тижоратдаги шартнома шартлари қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Электрон тижоратдаги шартнома унга ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсида жойлаштирилган электрон ҳужжатга ҳавола қилиш йўли билан киритиладиган алоҳида шартларни ўз ичига олиши мумкин. Бу ҳолда электрон ҳужжатни жойлаштирган электрон тижорат иштирокчиси қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган муддат мобайнида ундан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаши, бу муддат ўтгандан кейин эса ушбу электрон ҳужжатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сақланишини таъминлаши шарт.

Электрон тижоратда шартнома қуйидагилар воситасида тузилиши мумкин:

электрон ҳужжатларни айирбошлаш;

электрон ҳужжат кўринишида бўлмаган, қабул қилиб олинган оферта (шартнома тузиш таклифи) қабул қилинганлиги тўғрисидаги электрон ҳужжатни жўнатиш;

электрон ҳужжат кўринишида бўлган, қабул қилиб олинган офертадаги шартнома шартларини бажариш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш.

 

Назорат саволлари

1. “Интернет тармоғи” тушунчасининг таърифини беринг.

2. Интернет тармоғи қайси асосий хусусиятларга эга?

3. “Электрон бизнес” тушунчасининг энг маъқул таърифини тузинг.

4. Электрон тадбиркорлик тизимларидан фойдаланишнинг жаҳон тажрибасини таърифлаб беринг.

5. Ўзбекистонда электрон бизнес тизимларидан фойдаланиш тажрибасини таърифлаб беринг.

6. Электрон тижорат нима?

7. Электрон ҳужжат нима?

8. Э-бизнес ва Э-тижоратнинг ўзаро фарқи.

 

Таянч иборалар

Электрон бизнес – бу электрон усулда амалга ошириладиган ишбилармонлик операцияларининг ҳар қандай шаклларини ўз ичига оладиган умумий концепциядир.

Бизнес-жараёнбу маълум  бир ташкилий тузилма  доирасида компаниянинг аниқ  бизнес  (тадбиркорлик) мақсади  амалга  оширишга ёрдам  берадиган  ўзаро  боғланган  операциялар  йиғиндисидир.

Электрон савдо – электрон бизнесни алоҳида тури ҳисобланади. Бу савдога кўра, товар ёки хизматларни етказиб берувчи уларни маълум тўлов эвазига тақдим этади.

Электрон тижорат ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолиятидир.

 

Кейс машғулот учун масала

 

Мазкур ибора тўғри/нотўғри (ҳа/йўқ)

 

 Мазкур ибора жавоби

Ҳа

Йўқ

1.

Бизнес янгиликларни қўллашга асосланади

 

 

2.

Тескари инвестициялар ҳам бўлади

 

 

3.

Электрон бизнес — бу мобиль телефон орқали амалга ошириладиган савдо

 

 

4.

Дивандаги магазин – бу Интернетдаги магазин

 

 

5.

Бозор рақобат ва риск таъсирида фаолият юритади.

 

 

6.

Аннуитет – молиявий рентанинг тури

 

 

 

Таърифларни танланг

 

Атамалар

1.     Бизнес.

2.     Монитор.

3.     Принтер.

4.     Интерактив инвестициялаш.

5.     Виртуал магазин.

6.     Бизнес.

7.     Бозорни фронтирлаш.

8.     Интерактив бизнес.

Таърифлар

1.     Тасвир чиқадиган экран.

2.     Муддатидан олдин амалга ошириладиган инвестициялар бўйича инвестор ва компьютернинг биргаликда бажарадиган амаллари.

3.     Даромад келтирадиган фаолиятнинг ҳар қандай туридан бири.

4.     Ўзга хўжалик юритувчи субъектнинг ёки чет эл бозорини қўлга киритиш.

5.     ЭҲМ чиқарилаётган ахборотни ҳарфли-рақамли кўринишда акс эттиришга хизмат қиладиган ташқи босмадан чиқариш қурилмаси.

6.     Товарлар сотиш учун Web-серверлар яратиш йўли билан Интернет тармоғида ишга туширилган ваколатхона

7. Даромад олиш учун бизнесмен ва ахборот алмашинуви автоматлаштирилган алоқа воситасининг (компьютер, уяли телефон) биргаликдаги фаолияти.


 

3-МАВЗУ: Э-БИЗНЕС ВА Э-ТИЖОРАТНИ ФАРҚЛАШ УЧУН БАЪЗИ ҲОЛАТЛАР

1.     Э-бизнеснинг ва Э-тижоратдан фарқи

2.     Э-тижоратнинг ва Э-бизнесдан фарқли томонларини ўрганиш масалалари

1.Э-бизнеснинг ва Э-тижоратдан фарқи

Бозор иқтисодиётининг такомиллашиб бориши турли тадбиркорлик шаклларининг вужудга келишига шароит яратиб бермоқда. Тадбиркорликнинг ривожланиши ахборот коммуникациялар бизнесини шакллантириш ва тараққий эттиришга ҳам катта таъсир кўрсатади. Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов таъкидлаганларидек "XXI аср ахборот технологиялари асри"дир. Замонавий корхонанинг фаолият юзаси ва мулк шаклидан қатьи назар, унинг персонали олдида ҳозирги кунда қуйидаги муаммолар туради:

1)    маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, нима эвазига?

2)    ноишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотни реализациялашни оптималлаштириш.

  Бу юқорида кўрсатилган муаммоларни ечишнинг аниқ йўлларидан бири электрон тижоратни замонавий усулларини ва воситаларини ишлатишдир. Эътибор берган бўлсангиз, "Электрон тижорат", "Электрон бизнес", "Электрон савдо" атамаларини охирги вақтларда оммавий ахборот воситаларида тобора кўпроқ учратиш мумкин. Ҳозирги даврда "рақамли иқтисодиёт" усулларини ишлатишнинг потенциал истиқболи шубҳага ўрин қолдирмайди ва уларнинг асосини билиш иш жараёнини самарали ташкиллаштиришнинг элементлари бўлиб ҳисобланади.Давлат ёки ҳусусий ташкилот ёки фирмаларда, албатта компьютер техникаси, шу қаторда ички компьютер тармоғи, шунингдек одатий алоқа воситалари (оддий ва уяли телефон, факс) ишлатилади, Интернет имкониятларидан фойдаланилади. Кейинги пайтларда "Электрон дўкон", виртуал "савдо майдонлари", "Интернет консалтинг" кабилар ҳам кўп ишлатилмоқда.

 Электрон  тижорат  соҳаси  фаолиятида  мамлакат  ичида  ва ташқарисида воситаларни сертификатлаштиришлаш ва лицензиялаштириш бўйича ишлар қандай ташкил этилган? Электрон тадбиркорлик нима? Кўпчилик учун бу янги тушунчадир. Бу технология Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Электрон тадбиркорлик - бу Интернет орқали сотиш ва сотиб олишдир. Унинг имкониятлари турли-туман. Интернет ёрдамида ўзингизга зарур китоб, кийим ёки компьютер ва ҳаттоки озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин. Корхоналар маҳсулотни сотиши ёки зарур маҳсулотни сотиб олиши мумкин.

2011 йилда бутун дунё бўйлаб электрон чакана савдо бозорининг ҳажми 680.6 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Бу соҳанинг кундан-кунга ривожланаётганлиги боис 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 1.5 триллион АҚШ доллардан ошиши кутилмоқда[2].

Электрон тадбиркорлик бу Интернет тармоғи ёрдамида виртуал савдо растасида ёки майдонида савдо-сотиқни амалга оширишдир. Унда сотувчи ва сотиб олувчи қатнашади. Бу савдо-сотиқнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд. Яъни В2В (Business to business) ва В2С (Bisiness to Customers):

Ø B2B - корхоналар ўртасидаги савдо-сотиқ муомаласи.

Ø В2С - корхона ва шахс ўртасидаги савдо-сотиқ муомаласи.

         Интернет орқали электрон тадбиркорлик қандай амалга оширилади? Буни мисол ёрдамида тавсифлаймиз. Масалан, китоб харид қилмоқчисиз. Махсус қидирув тизимлар ёрдамида электрон китоб магазин адресини топасиз. Магазин бир зумда олдингизда пайдо бўлади. Электрон магазин бу маҳсулотни сотаётган магазин Интернет саҳифасидир. Унга кириб, жавонлардан китоб қидираётганингизни сезмай қоласиз. Саҳифада китоблар рўйхати берилади. Хоҳлаган китобингизни танлашингиз мумкин. Одатда китоблар магазиндаги сингари мавзусига қараб танланиши мумкин. Лекин китоблар сон-саноқсиз бўлганлиги сабабли, магазин қидириш тизимидан фойдаланишингиз мумкин. Ҳар бир китоб тавсифи билан танишиб чиқишингиз мумкин. Китобни тавсифи ва нархи сизни қаноатлантирса, сиз уни харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун кредит карточкангиз бўлиши шарт. Кредит карточкаси банкда ҳисоб очилганда берилади. Бизда ҳам кредит карточкаси ёрдамидаги муомала ҳам амалда. Махсус шаклни тўлдириб, кредит карточкангиз рақамини кўрсатишингиз зарур. Шундан сўнг магазин сизнинг кредит карточкангизни текшириб, муомалани амалга оширади. Бир неча соат ёки кундан сўнг маҳсулот уйингизга келтирилади. Албатта бунда китобнинг сизга етиб келиш муддати манзилингизга боғлиқ.   Бу усулнинг қандай афзалликлари бор:

§  Маҳсулот ассортиментининг тўлалиги.

§   Маҳсулот билан батафсил танишиш имконияти.

§   Манзил ва вақтнинг аҳамиятга эга эмаслиги. (Яъни Сизга қулай бўлган вақтда дунёнинг ихтиёрий нуқтасидаги дўкондан харид қилишингиз мумкин).

§   Китобни уйга етказиш заруратининг йўқлиги. (Китобни дўкон Сиз кўрсатган манзилга етказади.)

         Электрон тадбиркорлик келиб чиқишига 80 йилда Интернет давлат бюджетининг каттагина қисмидан маҳрум бўлганлиги ва ўзини-ўзи таъминлаши зарурлиги сабабчи бўлди. Шунинг учун Интернетдан ва унинг ресурсларидан тижорат мақсадида фойдаланишга ўтилди. Бунда даромадлар Интернет хизмати ва реклама ҳамда Интернет билан таъминлаш ҳисобига (Интернет провайдерлик) олина бошланди.

         Шундай қилиб, масофаларни йўқотиб дунёни бир кибероламга айлантирган Интернет тадбиркорликни ривожлантиришда, кенгайтиришда жуда қўл келмоқда. Бугунги кунда Республикамизда бир нечта Интернет дўконлари ва электрон расталар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан,

1.     http://www.shop24.uz – Эркаклар, аёллар ва болалар кийимларини, совғалар ва сувиниерларни, телефонлар ва смартфонларни, компьютерлар ва планшетларни, сумкалар ва пардоз-андроз маҳсулотларини  харид қилишингиз мумкин;

2.     http://www.onlineshop.uz – Компьютерларни, телефонларни, маиший техника воситаларини, мебелларни, барча турдаги кийим маҳсулотларини, ўйинчоқлар ва совғаларни харид қилишингиз мумкин. Шунинегдек Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган;

3.     http://www.kanstovar.uz – барча турдаги офис ва канцелярия маҳсулотлари бу растада жойлаштирилган. Уларни харид қилиш бўйича тушунтиришлар ҳам жойлаштирилган.

         Бугунги кунда чет эллик ва мамлакатимиз экспертлари ахборот технологияси конвергенциясига ҳозирги даврда энг долзарб ҳисобланган турли маҳсулот сотиш каналлари, дистрибюция тизимлари ва турли товарлар ҳамда хизматлар категорияси синоними деб қарашмоқда.Шу туфайли яқин келажакда электрон тижоратдан кенг кўламда маҳсулот сотиш билан бирга ахборот технологиялари бўйича ҳам мижозлар эҳтиёжини тўла қондирилишини ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда.

Интернет тижорат соҳаси фаолиятининг  такомиллаштирилиши масофавий банк хизматлари бозорининг ривожига бевосита боғлиқдир. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, охирги икки йил ичида масофавий банк хизматларидан фойдаланувчиларсони 4.5 баробар ўсганига гувоҳ бўлишимиз мумкин (2011 йил 1 январь ҳолатида масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 24 545 нафарни ташкил қилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 108 496 нафарни ташкил қилган)[3].

         Соҳа ривожланишига эришиш билан бир қаторда унинг жадал равишда одимлашига тўсқинлик қилаётган омиллар ҳам йўқ эмас. Бу омилларнинг ўз вақтида бартараф этилмаслиги жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай омилларни таҳлил этар эканмиз, бугунги кунгача соҳанинг оқсашига сабаб бўлаётган тўсиқларнинг аксар қисми ўз ечимини топаётганлигини гувоҳи бўламиз. Жумладан:

Ø Интернет глобал тармоғига бевосита улайдиган провайдерлар ва операторларнинг сон жиҳатдан камлиги;

Ø Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Интернет хизматларининг сифат кўрсаткичлари бир хил эмаслиги: бугун халқаро алоқа тармоғи Интернетга уланиш тезлиги 7780 Мбит/с ни ташкил қилади. Республиканинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш сифатини шунга олиб чиқишда оптик толали кабелларни ўтказиш асосий вазифа ҳисобланади[4]. Жорий йилда бу борада хизматлар сифатини ошириш учун 2 минг километрлик оптик толали кабелларни ётқизиш режалаштирилган[5];

Ø Электрон тижорат бозорининг субъектлари, хусусан, мижозлари сонини янада ошириш: бу Интернет фойдаланувчилар сони билан изоҳланади.

Ø Жисмоний шахслар учун on-line banking хизмат турларини янада такомиллаштириш: ҳозирда Республикамизнинг барча тижорат банклари “VISA International” ва ”Master Card” каби халқаро тўлов тизимларининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади ва бу банкларининг барчаси “SWIFT” халқаро тизимига уланган;

Ø Интернет дўконлар фаолиятида оқсашлар, ихтисослашув масаласига эътиборни қаратишни тақозо этади.

“Электрон бизнес” фанининг пайдо бўлиши муомалага янги атамалар, категориялар ва тушунчалар киритилиши билан боғлиқдир. Ҳозирда тушунчалар пайдо бўлди: электрон магазин, электрон витрина, электрон пуллар, электрон тўлов тизимлари, электрон рақамли имзо ва ҳ. к.

Электрон бизнес – бу  бизнесни анъанавий турларига нисбатан юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаш мақсадида энг илғор ахборот технологиялари ва коммуникация муҳитидан фойдаланишдир.

Ушбу таърифга кўра, электрон бизнес – бу фақатгина электрон савдо эмас.

Электрон бизнес – бу Интернет тармоғида янги ахборот ва коммуникация технологияларини қўллашга асосланган савдогина эмас. Унинг таркибига турли бизнес – операцияларининг катта миқдори киради. Электрон бизнес ёрдамида фирма асосий мақсадида ифодаланган иқтисодий ва молиявий мақсадларга эришиш таъминланади.

“Электрон бизнес” атамаси ҳар хил технологияларни ўз ичига олади, улар: EDI (Electronic Data Interchange – маълумотларни электрон алмашинуви), электрон почтаси, Интернет, интранет (компания ичида маълумот алмашиш), экстранет (ташқи дунё билан маълумот алмашиш).

Электрон савдо электрон бизнесни алоҳида тури ҳисобланади. Бу савдога кўра, товар ёки хизматларни етказиб берувчи уларни маълум тўлов эвазига тақдим этади.

“Электрон савдо чегаралари” китоби муаллифлари қуйидаги умумий таърифни тавсия этадилар: “Электрон бизнес – бизнеснинг замонавий услубияти бўлиб, у ташкилотлар, улгуржи савдогарлар ҳамда истеъмолчиларга товарлар ва хизматлар сифатини оширган ҳолда сарф-харажатларни қисқартириш ҳамда етказиб бериш тезлигини оширишга ёрдам беради”. “Кўриниб турганидек, муаллифлар электрон бизнес ва умуман бизнес ўртасида ҳеч қандай фарқни эътироф этмаяптилар. Бундан ташқари, “электрон савдо” тушунчасининг ушбу таърифи анъанавий савдо учун хос бўлган тушунчадан ҳеч қандай фарқ қилмайди.

Иккаласида ҳам сарф-харажатларни қисқартириш, товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, шунингдек буюртмаларни бажариш тезлигини ошириш керак.

Электрон бизнес – бу электрон усулда амалга ошириладиган ишбилармонлик операцияларининг ҳар қандай шаклларини ўз ичига оладиган умумий концепциядир.

Электрон бизнес тизими таркибига қуйидагилар киради:

• харид учун электрон тўлов  (пулларни электрон ўтказмаси, кредит карточкалари, электрон пуллар, электрон  чеклардан фойдаланган ҳолда);

• харидорга маҳсулотни етказиб бериш, жумладан жисмоний шахсларга  товарлар етказиб беришни бошқаруви ҳамда уни назорати, шунингдек электрон усулда тарқатилиши мумкин бўлган товарларни бевосита  етказиб бериш;

• мустақил амал  қиладиган  фирмалар  учун  қулай   бўлмаган  маҳсулот  ва хизматларни тақдим этиш  имкониятини олиш учун  мустақил   компаниялар  гуруҳидан  иборат виртуал  корхонани  ташкил  қилиш;

• ишлаб чиқарувчи – фирма  ва унинг савдо ҳамкорлари билан  биргаликда амалга ошириладиган  мустақил  бизнес-жараёнлар  реализацияси.

 

 

1.     Э-тижоратнинг ва Э-бизнесдан фарқли томонларини ўрганиш масалалари

 

Қўшимча қийматнинг бирлаштирилган занжирини яратиш ва ишчан ҳамкорларнинг оптимал ўзаро ишлашини таъминлаш учун ахборот технологияларидан фойдаланишга асослаган Internetbiznes.Elektron savdo тушунчасиа нисбатан кенгроқ тушунча. Электрон бизнес қуйидагиларниўз ичига олади: сотувлар, маркетинг, молиявий таҳлил,тўловлар, ҳодимларни излаш, фойдаланувчиларни қўллаш ва ҳамкорлик муносабатларини қўллаш.

Шунингдек, асосий бизнес жараёнларини   Internet технологиялари ёрдамида ўзгартириш. Э-бизнес  деб глобал ахборот тармоқларининг имкониятларидан фойда олиш мақсадида ички ва ташқи алоқаларни ўзгартириш учун фойдаланадиган ишчан фаолликка айтилади. Ходимларнинг ўзаро ишлаш самарадорлигини оширувчи ва режалаш ҳамда бошқариш жараёнларини оптималлаштирувчи ягона ахборот тармоғи (Intranet) асосида компанияни ички ташкиллаштири; ҳамкорлар, етказиб берувчилар ва мижозлар билан ташқи ўзаро ишлаш (Ekstranet), булар ҳаммаси электрон бизнеснинг таркибий қисмидир.

Интернет тармоғида электрон ҳужжат айланиши ёрдамида амалга ошириладиган савдо. Телекоммуникация услуб ва воситаларидан фойдаланади. Унинг асосий мақсади, савдони соддалаштириб ва келишувларни тезлаштириб ҳамкорларнинг ўзаро алоқада ишлаш смарадорлигини ошириш. Электрон савдо  ривож топишига, EDI “электрон маълумотлар алмашув” EFT “пулларни электрон ўтказиш” технологиялари имкон яратмоқда. Бунинг натижасида фойдаланувчи ўз компютеридан:

-         товарлар рекламаси билан танишиш;

-         қизиқиш уйғотган товарларни виртуал борлиқ ёрдамида ўлчамли рангли тасвирларни кўриб чиқиш;

-         сотувчи билан электрон почта орқали музокара олиб бориш;

-         шартномаларни тайёрлаш ва имзолаш;

-         товарларга ўз банки орқали пул тўлаш;

-         товарлар юкланиши ва ташилишини кузатиш имкониятларига эга бўлди.

Электрон савдо технологияларидан фойдаланиш сотувчи ва харидор учун кўпгина харажат турларини қисқартиради, ходимлар томонидан бажарилаётган амаллар сонини камайтиради, савдо хизматлари сифатини оширади, хизматчиларни икир-чикир ишлардан озод қилади. Электрон савдони ташкил қилишда маълумотлар хавфсизлигига катта эътибор қаратилади.

Ахборот технологиялари ёрдамида амалга ошириладиган товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматар кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти.

Электрон тижорат – ахборот технологияларига асосланган бизнес. Электрон тижорат қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Интернетда ўз сайтини ва виртуал дўконини очиш;

- компанияни бошқариш тизимининг мавжудлиги;

- электрон реклама ва маркетингдан фойдаланиш;

Ишбилармонлик фаолияти. Бунда товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ахборот тизимлари ёрдамида амалга оширилади. Электрон тижоратда EDI стандарти ва интернет тармоғи муҳим рол ўйнайди.

Электрон тижоратни олиб борувчилар нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда корхоналар томонидан асосий ҳамда ёрдамчи ишлаб чиқариш ва иш жарёнларини ажратиб олиш мақсадга мувофиқдир.

         Aсосий жараёнларга қуйидагиларни киритсак бўлади:

Ø Янги  маҳсулотни  яратишга  қаратилган  илмий  изланишлар  ва тажрибавий конструкторлик ишларини ўтказиш;

Ø Ишлаб чиқариш, яъни товарларни тайёрлаш (етказиб бeриш) ва хизматлар кўрсатиш;

Ø Сотиш;

Ø Сервис ва кузатмоқлик - товарни сотиб олгандан сўнг ва шартнома шартлари бажарилгандан сўнг сотиб олувчига кўрсатилган хизматлар йиғиндиси.

         Ёрдамчи ишлаб чиқариш ва иш жараёнларига молиявий ҳисобот, персонални бошқариш, ахборот таъминоти ва маъмурий хўжалик фаолияти киради. Электрон тижоратнинг асосий масалалари сотиб олувчилардан максимум буюртма қабул қилиши, маҳсулот реализацияси, битимларни тузиш ҳисобланади. Электрон тижоратни Интернетга ўтказишнинг асосий сабаблари эса рекламада, персоналда, савдо майдонларида иқтисод қилиш, мижознииг ўзи расмийлаштириши ҳисобига шартнома тузишга кетадиган вақтнинг қисқариши, буюртма тўловини зудлик билан расмийлаштириш имконияти, буюртманинг хизматлар тизимига тушишининг автоматлаштирилиши ва ишлаб чиқаришнинг режалаштирилишидир. Интернетда шартномалар тузишнинг ҳал қилувчи сабаби бўлиб сотувчи ёки хизматларни етказиб берувчи билан мижознинг тўғридан - тўғри келишуви ва диалоги саналади. Бундай механизмнинг бўлмаслиги электрон тижоратни Интернетга тўла қонли киритиш имконияти тўғрисида гапиришга шароит яратмайди. Шундай қилиб, электрон тижорат ёрдамчи ишлаб чиқариш ва жараёнларнинг салмоқли қисми бўлиб, сотувларнинг оператив ҳисоби ва уларнинг автоматлаштирувини таъминлайди.Интернет корхонага реклама, маҳсулот ва хизматларни сотиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш, сотиш бозорини кенгайтириш ва бу билан сотув ҳажмини кўпайтиришга имкон беради. Электрон тижоратни олиб бориш учун Интернетдан фойдаланишнинг энг қулай моделлар ва усулларни танлашда қуйидаги саволларга жавоб топиш керак:

Ø асосий мижозлар кимлар? Уларнинг фаолият турлари ва географик жойлашуви?

Ø мижозларнииг компьютерлаштрилганлик даражаси ва уларнинг янги ахборот технологияларига муносабатлари?

Ø сотиш учун корхона томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар кўринишларини матн ва рангли графика ёрдамида қай даражада яхши намойиш этиш мумкин?

Ø глобал тармоқда электрон тижорат олиб бораётган рақобатчиларга Интернетни ишлатиш қанчалик самарали?

Ø корхона ундаги бор воситалар нуқтаи назаридан электрон тижоратни Интернетда ташкил қилиш имконияти мавжудми?

         Тажрибадан  маълумки,  қуйидагиларни  электрон  тижорат самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари сифатида ажратиш мумкин:

1.     оригиналлик - оригинал (ёки ривожланган мамлакатларшшг электрон бозорларида ўзини яхши рекомендациялаган) фикр ва бозорнинг алоҳида сегментидаги салмоқли тавсиялар олган;

2.     қатъийлик - электрон тижорат соҳасида ўзининг сиёсатини кейинчалик амалга оширишидаги менежментнинг қатъийлиги;

3.     мақсадга йўналтирилганлик - таклиф қилинаётган товарлар, хизматларни сотиш учун аниқ мақсадли Интернет - аудитория ажратиш ва мижозларнинг гуруҳларини қизиқишлар, умумийлик ва бошқа жиҳатлар бўйича шакллантириш;

4.     қатъийлик - лойиҳа молияланиши жараёнини ҳамда янги технологиялар олиб кириш жараёнини қўшган ҳолда, электрон тижоратни қатъийлик билан.

         Соҳада бугунги кунда юзага келаётган тўсиқ ва муаммоларнинг ҳал этилиши электрон тижорат тизимининг келгуси истиқболларини белгилаб беради. Соҳа ривожи жамиятимиз учун бир қанча ижобий якунларга олиб келади. Хусусан:

§  Тизимнинг ривожланиши мамлакатимиз меҳнат бозори учун ижобий натижаларга олиб келади, янги иш ўринларининг яратилишига туртки бўлади;

§  Иқтисодиётнинг барқарорлашишига, товар ва хизматлар рақобатбардошлигининг ошишига олиб келади;

§  Маркетинг ва менежмент каби соҳаларнинг ривожланиши ҳисобига аҳоли турмуш даражасининг яхшиланишига эришилади.

Глобаллашув жараёнлари чуқурлашаётган ва миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлиги ўсаётган паллада телекоммуникация саноати иқтисодиётнинг алоҳида олинган соҳаси сифатида ривож топиши ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларининг қўланишига доир масалалар устувор аҳамият касб этмоқда. Техник имкониятлар кенгайиши ва мазкур саноатнинг салоҳиятини амалиётда тўлақонли қўллаш миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини кучайтиришда муҳим роль ўйнайди ҳамда шу тарзда хусусий ва давлат тузилмаларининг стратегик барқарорлигини таъминлайди.

Жаҳон бозорининг замонавий ривожланиш йўналишларига кўра, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацияларнинг киритилиши ва уларнинг самарали қўлланиши корхоналарда бошқарув ва технологик жараёнларнинг самарадорлигини оширишга замин яратиб, иқтисодиётнинг турли жабҳаларида мавжуд товар ва хизматлар бозорларини кенгайтириб, янги бозорларни яратиш учун шароит яратади ва шу орқали аҳоли турмуш тарзи яхшиланишига сабаб бўлади.

Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Бугунги кунда ҳаётимизни компьютер техникаси, ахборот технологиялари, Интернет, мобиль телефон алоқасисиз тасаввур қилиб бўлмайди”.

1949 йил Нью-Йорклик тадбиркор Френк Мак Намаранинг ресторанда хижолатга тушиши натижасида дунё юзини кўрган электрон тўлов тизими айни пайтда республикамизда ўз ривожини топмоқда.

Бугунга келиб, тўлов тизимлари орқали миллиардлаб доллар маблағ айланмоқда. Масалан, Япониянинг JCB Интернейшнл тўлов тизими фойдаланувчилари сони бугунги кунда 59 миллиондан ошиб кетди ва йиллик умумий айланма 62 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Дунёнинг 190 давлатида 11 миллиондан ошиқ шоҳобчаси мавжуд. Бу биргина компаниянинг кўрсаткичи, холос. Жаҳонда ўнлаб бундай йирик тизимлар фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон иқтисодиёти босқичма-босқич ривожланиши натижасида бизнес фаолиятини юритишнинг янги принциплари, айниқса, электрон тижоратнинг аҳамияти жуда ошди. Бугунги кунга келиб, ҳар бир интернет фойдаланувчиси электрон тижорат сўзининг маъносини тушунишга ҳаракат қилган. Ҳали ўзининг узоқ тарихини қуришга ҳам улгурмаган бундай фаолият билан боғлиқ АҚШ бозорларида йилига ўртача 1,5-2 трлн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар айланади.

“Электрон тижорат” атамаси EDI (Elektronic Data Interchange –маълумотларни электрон алмашиш), электрон почта, интернет, интранет (компания ичида ахборот алмашиш) ва ekstranet (ташқи дунё билан ахборот алмашиш) каби технологияларни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунида электрон тижоратга қуйидагича таъриф берилган:

“Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти электрон тижоратдир”.

Ўз навбатида Электрон тижорат тизими уч синфга бўлинади:

чакана савдони ташкил этиш бўйича (бизнес-истеъмолчи, B2C);

бизнес ҳамкор билан алоқалар ўрнатиш (бизнес-бизнес, B2B);

истеъмолчилар ўртасидаги савдо (истеъмолчи-истеъмолчи, C2C); Мисол сифатида – виртуал аукцион www.Ebay.com ни келтириш мумкин.

Электрон тижорат қуйидаги ўзига хос қулайлик ва устунликларга эга:

халқаро операцияларда ахборот олиш тезлиги ошади;

ишлаб чиқариш ва сотиш даври қисқаради;

арзон коммуникация воситаларидан фойдаланиш эвазига ахборот алмашиш харажатлари камаяди.

Компания ахборот технологияларини самарали қўллаш орқали истеъмолчи билан очиқ муносабат ўрнатиш, маҳсулот ва хизматлар тўғрисида хамкор ва мижозларни тезкор ахборот билан таъминлаш, сотувнинг муқобил йўллари, мисол учун тижорат сайтларида электрон дўконлар очиш ва яратиш имконини беради.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда давлат органлари электрон тижоратни ривожлантиришда, дунё тажрибасида кенг қўлланилган қуйидаги тамойилларга амал қилишмоқда:

электрон тижоратни ривожлантиришда корпоратив сектор фаол рол ўйнаши лозим;

электрон тижоратга нисбатан, давлат органлари томонидан асосланмаган турли чекловлар қўйилишига йўл қўйилмаслик лозим;

давлат ҳокимияти электрон тижорат жараёнига, ушбу соҳа субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқ базасини такомиллаштириш мақсадида аралашиши мумкин;

электрон тижоратни бошқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда давлат ҳокимияти Интернетнинг ўзига хосликларини инобатга олиши лозим;

электрон тижорат жараёни маъмурий-ҳудудий бўлиниш ва давлат чегараларига боғлиқ бўлмаган равишда, глобал миқёсда содир бўлиши лозим.

Иқтисодий ривожланиш оқибатида Ўзбекистон халқаро иқтисодиёт тизимида тобора ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, электрон тижорат инфратузилмасини такомиллаштириш, унинг жаҳон бозорида кучли рақобатчи сифатида пайдо бўлишини таъминлаш заруратини келтириб чиқаради. Юқоридаги ҳолатлар инобатга олинган ҳолда электрон тижоратнинг асосини, яъни ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича бир қанча сезиларли ишлар амалга оширилди. 2004 йил 29 апрелда N613-II “Электрон тижорат” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2007 йил 30 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №21 “Электрон тижоратни ривожлантириш” тўғрисидаги ва 2007 йил 12 июнда “Электрон тижорат тизимини амалда қўллашда тўлов тизимини такомиллаштириш” тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди. Бундан ташқари республикада электрон тижоратни ривожлантириш мақсадида “Ekarmon” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва у самарали тарзда амалиётга жорий қилинмоқда.

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш билан бир қаторда бу соҳанинг такомиллашишига тўсқинлик қилаётган бир қанча муаммолар ҳам мавжуд. Бу муаммоларнинг тезкор ва аниқ ечилиши бугунги куннинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади. Чунки айнан қуйидаги ечимини кутаётган масалалар жаҳон тажрибасида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг тўғри ҳал қилинмаслиги оқибатида бу соҳада жиддий инқирозлар вужудга келиши мумкин.

Биринчидан, зарур инфратузилманинг ҳали ҳам етарли даражада такомиллашмаганини қуйида бир нечта мисолларда келтирамиз:

Интернетнинг глобал тармоғи билан бевосита боғланган провайдерлар сони чекланган миқдорда ва бунинг натижасида Интернет мижозларга провайдер ўртасида биридан иккинчисига ташиш орқали етказилмоқда, маълумки, бундай ҳолат хизмат кўрсатишнинг сифатига салбий таъсир кўрсатади.

Вилоятларда кўрсатилаётган Интернет хизматининг сифат кўрсаткичлари пойтахтдаги ҳолат билан солиштирганда сезиларли даражада ёмон. Ажратилган уланиш (ADSL modem ҳамда WiFi) учун етарли шарт-шароитнинг яратилмаганлиги натижасида мижозлар тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш орқали (Dial-up) уланишдан фойдаланишади. Бу ўз навбатида хизмат сифатининг етарли даражада бўлмаслигига олиб келади.

Иккинчидан, интернетдан фойдаланувчиларнинг миқдори шундай даражадаки, бу ҳолат электрон тижорат билан шуғулланиш учун зарур бўлган йирик бозор яратиш имконини бермайди. Тўғри охирги йилларда бу соҳада бир қанча ижобий натижаларга эришилмоқда, лекин бу фақатгина маълум бир ҳудудларда (асосан пойтахт ва баъзи бир вилоят марказлар) ўсмоқда. Кўпчилик вилоятларда бундай ҳолат ҳалигача муаммолигича қолмоқда. Маълумки, етарлича ҳажмдаги бозорга эга бўлмасдан туриб электрон тижорат фаолиятини юритиш ихтиёрий тадбиркор учун зарардир.

Учинчидан, жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларидан on-line тўловини амалга оширишни таъминлайдиган ишончли тизимнинг ривожланмаганлиги. Банклар томонидан чиқарилаётган пластик карточкалардан фақатгина махсус терминаллардан фойдаланиб тўловни амалга ошириш мумкин, халқаро тажрибада эса пластик карточкалар ёрдамида, тўловни қабул қилиш учун ўрнатилган махсус модуллар орқали, тўғридан-тўғри on-line дўконларида тўловни амалга ошириш мумкин.

Асосий муаммо шундаки, Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун on-line banking хизмати кенг тарқалмаган. On-line banking банк мижозлари учун Интернет тармоғида ёки мобил алоқа ёрдамида ўз ҳисобларини бошқариш ва тўловларни амалга ошириш имконини беради. Бир неча банклар томонидан таклиф этилаётган SMS-banking бир томонлама бўлиб, фақатгина ҳисоб ва операциялар тарихи ҳақида маълумот олиш учун мўлжалланган. Бу ҳолат электрон тижоратнинг ривожланишига энг катта тўсиқ бўлаётган муаммолардан биридир.

Тўртинчидан, мавжуд Интернет-дўконлар фаолиятида етарли профессионаллик даражаси етишмайди. Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги чоп этган маълумотларга кўра1 01.01.2008 йил ҳолати бўйича (маълумотлар илова қилинади, 1-2-илова) (2008 йилдан кейинги ҳолат www.aci.uz ЎзААА расмий вэб сайтида келтирилмаган) Ўзбекистонда 24 Интернет-дўкон фаолият юритади. Компьютер ва электрон-маиший техника маҳсулотларини сотиш бўйича-8, совға ва гуллар бўйича-4, рақамли товарлар бўйича-6, истеъмол ва маиший товарлар бўйича-3, китоб, мусиқа ва компакт дискда фильмлар сотишга мўлжалланган-3 дўкон мавжуд. Бу веб-сайтларнинг 4 таси ишлов берилиш жараёнида, 4 таси тўловни халқаро тўлов тизимидаги пластик карточкалардан фойдаланиб амалга ошириш имконини яратади, 12 таси WM Transfer тўлов тизимидан фойдаланади. Қолган 7 та дўкон нақдсиз тўловни амалга ошириш имконини, ёзма шартнома имзоланганидан сўнг яратади.

Юқорида келтирилган муаммоларни ҳал қилишда асосий эътибор бериладиган йўналишлар сифатида қуйидагиларни таклиф этамиз:

Электрон тижорат соҳасида илмий изланишларни чуқурлаштириш зарур. Илмий ишлар, мақолалар ёзиш, махсуслаштирилган Интернет-ресурслар яратиш, доимий форум ва анжуманлар ташкил этиш, кадрлар тайёрлашда электрон тижоратнинг нафақат техник, балки иқтисодий ва ҳуқуқий хусусиятларини ҳам инобатга олиш, энг асосий муаммолардан бири – малакали кадрлар етишмовчилигини, олдини олади;

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобатни ривожлантириш. Бу хизмат сифатининг ошишига, нархлар даражасининг тушишига ва электрон тижорат учун маълум Интернет-аудиторияларининг яратилишига олиб келади;

АКТ соҳасига инвестицияларни киритиш учун қулай ҳуқуқий шароитнинг кўрсатилган тартибда доимий мавжуд бўлишини таъминлаш;

Ўз-ўзини бошқариш ва тажриба алмашиш тизимларини яратиш;

Электрон тизими бўйича таълим тизимини ривожлантириш;

Ахборот технологияларининг бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг тарқалишини таъминлаш. Нафақат вилоят марказларида, балки чекка қишлоқларда ҳам ахборот технологияларининг жорий қилиниши электрон тижорат ҳажмининг сезиларли даражада ошишига олиб келади;

On-line banking тизимини бутун республика бўйлаб самарали жорий этиш.

Бу улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланаётган тадбиркорлар учун ўз товар ва хизматлари билан Интернет тармоғи орқали эркин савдо қилиш имкониятини оширади. Шу билан бирга бу банк соҳасининг бошқа йўналишлари бўйича ҳам сезиларли ўзгаришларга олиб келади. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ўзининг юқори даражали интеллектуал имкониятлари билан ахборот технологиялари тамаддунининг қирғоғида қолиб кетмаслиги зарур.

Электрон тижоратни ривожлантириш жамиятимиз учун қуйидаги натижаларни беради:

Электрон тижоратнинг ривожланиши Ўзбекистон меҳнат бозори тузилмасига ижобий таъсир кўрсатади. Юқори ахборот технологияларини саноатлаштириш минглаб янги иш ўринларини яратади.

Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлашиши, товар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги кучайиши ва электрон тижорат ривожланишининг бир пайтда содир бўлиши экспорт имкониятларининг ошишига олиб келади.

Электрон тижорат аҳоли турмуш даражасининг яхшиланиши, маркетинг, менежмент каби соҳаларнинг ривожланишини таъминлайди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш имкониятлари йилдан-йилга ўсиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Унинг ривожланиши миллий ишлаб чиқарувчиларга янги бозорлар очиш, янги мижозлар топиш имкониятларини яратади. Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича танланган ва амалдаги йўлдан тўғри бориш, келажакда Ўзбекистон иқтисодиётини жаҳон бозорининг етакчи вакилларидан бирига айлантиради. Ўзбекистонда электрон тижорат бўйича мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг тўғри йўли танланганлиги халқ фаровонлигида, жамиятимизнинг тараққий топишида, иқтисодий ривожланишида ўз аксини топади.

 

     Мамлакатимизда электрон тижорат соҳасидаги  мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг тўғри йўли танланганлиги халқ фаровонлигида, жамиятимизнинг тараққий топишида, иқтисодиётимизнинг ривожланишида ўз аксини топади. Сўзимиз якунида электрон тижорат соҳасида галдаги ютуқларни қўлга киритиш учун қуйидаги тадбирларнинг амалга оширишни мақсадга  муофиқ деб ўйлаймиз :

1.     Электрон тижорат соҳасининг имкониятларидан самарали фойдаланиш учун соҳада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳажмини ошириш, малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш;

2.     Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобатни ривожлантириш;

3.     Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни бутун республика бўйлаб бир хилда тарқалишини таъминлаш;

4.On-line banking тизимини янада ривожлантириш ва жорий этишни давом эттириш.

Назорат саволлари

1.Э-бизнеснинг моҳияти ва мазмуни.

 2.Э-тижоратнинг моҳияти ва мазмуни.

3. Электрон тижоратни нимадан бошламоқ зарур?

4.Электрон бизнесни ривожлантиришда Ўзбекистондаги муаммолар.

Тест саволлари

1.Электрон савдо инфратузилмаси ўз ичига қуйидагиларни олади:

A) Ишлаб чиқариш инфратузилмасини

B) Сотиш инфратузилмасини

C) Хизмат кўрсатиш инфратузилмасини

D) Биргаликда барчасини

2.Интернет термоқлари қуйидагича бўлади:

A)Глобал

B) Локал

C) А ва В жавоблар тўғри

D) Минтакавий

3.Савдо қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

A) Тўғридан-тўғри айирбошлаш

B) Билвосита айирбошлаш

C) А ва В жавоблар тўғри

D) Тўғри жавоб йўқ

4.Электрон тадбиркорлик – бу

A) Интернет орқали сотиш ва сотиб олишдир

B) Билвосита айирбошлаш

C) Маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш

D) Тўғри жавоб йўқ

5.Товарнинг Интернет тармоғида илгарига ҳаракатланиш усуллари ўз ичига қуйидагиларни олади:

A) Баннер рекламаси

B) Оффлайн рекламаси

C) Қидирув тизимлари ва каталогларда рўйхатдан ўтиш ёрдамида илгари ҳаракатланиш

D) Барчаси биргаликда

Таянч иборалар

Электрон бизнес – бу Интернет тармоғида янги ахборот ва коммуникация технологияларини қўллашга асосланган савдогина эмас. Унинг таркибига турли бизнес – операцияларининг катта миқдори киради.

Электрон тижорат тушунчаси остида товар буюртмасини қабул қилиш, тўловни амалга ошириш, товар (хизмат бажарилиши) етказиб берилишидаги бошқарувда қатнашувни ўз ичига олувчи операцияларнинг (амаллар) ёпиқ циклли технологияси тушунилади.

3-машғулот учун масала

Таърифларни танланг

Атамалар

1.     Интернет.

2.     Сервер.

3.     Файл.

4.     Сайт.

5.     Манзилгоҳ.

6.     Протокол.

7.     Интернет ресурслари.

8.     Электрон почта.

9.     Хост-компьютер.

10. Экстратармоқ.

11. Тезаурус.

 

Таърифлар

1.     Тармоқда ишлаш билан боғлиқ бўлган барча амалларни таърифловчи қоидалар тўплами

2.     Интернет тугуни, яъни Интернетга уланган компьютер.

3.     Интернет тармоғидаги тадбиркор ёки юридик шахснинг ваколатхонаси

4.     ЭВМда ахборот жойлашувини кўрсатувчи код.

5.     Мазкур технологиялар ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлган ахборот технологиялари ва маълумотлар базасининг жамланмаси.

6.     Интернет тармоғига мустақил уланган компьютер.

7.     Маълумотлар ва хабарлар билан алмашиниш жараёнида қўлланиладиган белгилар, атамалар, кодлар тўплами.

8.     Турли ахборотлар, шу ҳисобда шу ахборотлардан фойдаланувчиларнинг ахборотлари ҳам сақланадиган бир-бири билан уланган ахборот сервер-компьютерлари жамланмаси.  

9.     Фирма ичида, ҳамда ҳамкорлар ва буюртмачилар билан  ахборот алмашиш имкониятини берувчи  TCP/IPдан фойдаланувчи икки ёки ундан кўпроқ ички тармоқларнинг бирлашмаси.

10.Бир бутун яхлитликни ташкил этувчи ва одатда ЭҲМ ташқи хотирасида сақланувчи бир туркумдаги, бир мавзудаги ёзувлар, ахборот кўрсаткичларининг мажмуи, кетма-кетлиги.   

11.Электрон алоқанинг оммавий воситаси.


 

4-мавзу: Э-бизнеснинг устунлик ва камчилликлари

1.Э-бизнеснинг устунликлари

2. Э-бизнеснинг камчилликлари

3. Э-бизнеснинг ривожланишидаги муаммоларни бартараф этиш чоралари

1.Э-бизнеснинг устунликлари

Электрон бизнес тизимидан фойдаланиш бу тизимнинг деярли барча иштирокчиларига: ишлаб чиқарувчи фирмаларга ҳам, дистрибьюторларга ҳам, харидорларга ҳам, маркетологларга ҳам иқтисодий фойда келтиради.

Олди-сотди ҳаракатлари ва пул муомаласи билан боғланган ҳамма нарса каби, электрон бизнес харидорлар учун ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларга эга. СIO Communications Америка корпорацияси томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, оддий харидорлар ва эксперт-харидорлар электрон бизнес тизимлари ёрдамида товарлар ва хизматларни сотиб олиш борасида бир хил шубҳа билдирадилар. (Экспертлар гуруҳига Интернет  билан яқиндан  таниш бўлганлар киритилган – бизнес ҳамда ахборот технологиялари соҳасидан мансабдор шахслар).

СIO журнали сўровда қатнашиш учун 300 та оддий харидорни ва бизнес ҳамда ахборот технологиялари соҳасидан 200 та мансабдор шахсни жалб қилди. Улар электрон бизнес тизимини қўллаш билан боғланган эҳтимолли муаммолар бўйича прогноз баҳоларини бердилар, шунингдек ўз салбий тажрибалари билан таништирдилар.

Шуниси аниқландики, харидорларнинг иккала гуруҳи кредит карталари билан қаллобликдан, Интернет-ҳаридорнинг исми ва манзилини билиб олган шилқим товар тарқатувчилардан, шахсий ҳаётга аралашувдан, товарни етказиш вақтида алдовдан ҳамда харидорни шахсий идентификацион характеристикаларини ўғирлашларидан хавфсирайдилар[6].

Бу иккала гуруҳ берган электрон бизнес тизимидан фойдаланишдан эҳтимолли салбий оқибатларнинг прогноз баҳолари 2-жадвалда келтирилган.

 

2-жадвал

Харидорларнинг икки гуруҳи томонидан айтилган электрон бизнес тизимини қўллашдаги салбий ҳолатларнинг рақамларда ифодаланган прогнози[7]

 

Салбий ҳолатлар номи

Рақамларда ифодаланган баҳолар, %

Оддий харидорлар

Эксперт-харидорлар

Кредит карталаридан фойдаланишга асосланган фирибгарлик

75

59

Шахсий хавфсизлик даражасининг пасайиши

54

60

Шахсий ҳаётга аралашув

49

54

Алданиш хавфи (пули тўланган товар етказиб берилмаган, етказиб берилган товар тармоқда кўрсатилганига мос келмайди)

42

35

Харидор номи ва адресининг товар тарқатувчиларга сотиб юборилишидан хавфсираш

39

47

Шахсий идентификация кўрсаткичларини ўғирланиши хавфи

37

38

 

 

 

2. Э-бизнеснинг камчилликлари

 

Бироқ электрон бизнес тизимидан фойдаланиш ёрдамида товарлар ва хизматлар сотиб олишнинг амалий тажрибаси башоратдан сезиларли фарқланади. Харидорларнинг иккала гуруҳи томонидан қайд этилган салбий тажриба натижалари 3-жадвалда акс эттирилган.

3-жадвал

Электрон бизнес тизимини қўллашдаги салбий тажрибани акс эттирувчи омилларнинг рақамларда ифодаланган баҳолари  

 

 

Электрон бизнес тизимини қўллашдаги салбий тажрибани акс эттирувчи омиллар

Рақамли баҳолар, %

Оддий харидорлар

Эксперт-харидорлар

Ном  ва манзилгоҳ товарларни тарқатувчилар томонидан сотиб юборилган

12

23

Кредит карталаридан товламачилик мақсадларида фойдаланиш

6

10

Товар захираларининг етишмаслиги

5

5

Шахсий ҳаётга аралашув

4

6

Электрон савдо компаниялари томонидан уларнинг маълумотлар базаларида харидор шахси тўғрисида ва унинг оилавий  аҳволи тўғрисидаги маълумотларнинг йиғилиши ва бир тизимга келтирилиши.

4

13

Алдов (пули тўланган товар етказиб берилмаган, етказиб берилган товар тармоқда кўрсатилганига мос келмайди)

4

4

 

Кўриниб турганидек, прогноз ва амалдаги маълумотларга кўра электрон бизнес тизимини таърифлайдиган салбий ҳодисаларнинг рақамли баҳолари сезирлари фарқланади.

Бундан ташқари, электрон бизнес тизимидан фойдаланиш жараёнида харидорларнинг иккала гуруҳи бир қатор қийинчиликларга учради. Асосий қийинчиликлар рўйхати ва уларни рақамли баҳолари 4-жадвалда келтирилган.

4-жадвал

Электрон бизнес тизимларида товарларни нормал харид қилиш ва пулини тўлашга асосий тўсиқлар

 

 

Нормал харид қилиш ва пулини

тўлашга асосий тўсиқлар

Рақамларда ифодаланган баҳолар, %

Оддий харидорлар

Эксперт-харидорлар

Web-сайтларда йўл топиш (харакатланиш)даги қийинчиликлар

33

52

Тармоқда товарларни кўриб чиқиш қийинчиликлари

33

41

Буюртмаларни расмийлаштириш ва товарлар пулини тўлашдаги қийинчиликлар

18

4

Товар турлари (ассортимент) нинг нисбатан чекланганлиги

16

3

 

Товарлар ва хизматларни сотиб олиш жараёнида электрон бизнес тизимларидан амалий фойдаланганда олинган салбий тажриба ва қийинчиликларга қарамасдан, тадқиқ қилинаётган харидорларнинг икки гуруҳи савдонинг анъанавий шаклини эмас, айнан электрон бизнесни афзал кўрадилар. Электрон бизнес тизимидан фойдаланишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини  асосий омиллари бўлиб қулайлик, вақтнинг сезиларли тежалиши, мақбул чегирмалар мавжудлиги, айланмадан солиқ олинмаслиги каби мезонлар хизмат қилади. Санаб ўтилган мезонларга электрон бизнес тизими харидорлигининг иккала гуруҳи қуйидаги рақамли баҳолар бердилар (5-жадвал).

 

5-жадвал

Тадқиқот ўтказилган электрон бизнеснинг ижобий тажрибасини акс эттирувчи мезонларнинг ахамиятига баҳо берган харидорларнинг икки гуруҳининг салмоғи 

 

 

Электрон бизнес тизимни қўллаш тўғрисида қабул қилинган  қарорнинг ижобийлигини таърифловчи мезонлар

Рақамларда ифодаланган баҳолар, %

Оддий харидорлар

Эксперт харидорлар

Қулайликлар

84

96

Вақтни тежаш

60

75

Чегирмалар

58

64

Ттовар айланишидан олинадиган солиқнинг йўқлиги

35

50

 

Юқорида келтирилган маълумотларга кўра, энг афзал мезонларга харидларни қилиш қулайлиги (уларни уйдан чиқмасдан амалга ошириш мумкин) ҳамда вақтнинг анча тежалиши киради.

Шунинг билан бирга электрон бизнес тизимидан фойдаланишнинг камчиликларни ҳам мавжуд. Улар қуйидагилардир:

1. Телекоммуникация ва ахборот инфратузилмаси яхши ривожланмаганлиги керакли маълумот узатилишини анча секинлаштиради.

2. Қонунчилик базаси номукаммаллиги сабабли, у электрон битимлар бўйича барча мажбуриятлар бажарилишининг керакли кафолатларини таъминламайди.

3. Ҳақиқатда амал қилаётган электрон магазинлари сони камлиги.

4. Ишончли амал қиладиган миллий банк тизими мавжуд эмаслиги.

5. Электрон бизнесни Ўзбекистоннинг исталган минтақасига товарни ўз вақтида етказиб бериш тизими каби муҳим элементи яхши ривожланмаганлиги. Сабаби – тайёр маҳсулот омборларининг ривожланган тармоғи мавжуд эмаслиги.

6. Амал қилаётган электрон магазинларда товарлар ва хизматларга нархларнинг хаддан ташқари юқорилиги.

7. Йирик бизнес, шунингдек чакана харидорлар томонидан электрон бизнесга кўрсатилаётган ишончсизлик.

8. Ўзбекистонда электрон бизнес тизимини яратиш ва ривожлантиришга давлат томонидан қизиқиш ва қўллаб-қувватлашнинг етарли даражада эмаслиги.

9. Интернет тармоғи орқали тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар ассортиментининг чеклаганлиги.

10. Электрон магазин  амал қилиши учун меъёрдаги шароитларни ташкил қилиш ва таъминлашнинг қиймати юқорилиги; электрон  магазинни ташкил қилиш қиймати 5 минг АҚШ долларидан 150 минг АҚШ долларигачани ташкил қилади.

11. Керакли маълумотга кириш нуқталари  сони  чекланганлиги сабабли тармоқда керак бўлган товар ёки хизматни излашнинг нисбатан сермашаққатлилиги.

12. Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти  учун Интернетга кириш қиммат  ҳисобланади, сабаби уларнинг тўлашга қодирлиги пастлигида.

13. Интернет тармоғининг ўзига  маълум бўлган ишончсизлик борлиги. Интернет тармоғида суғурта тизими ва кибернаториатни ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳал қилинмаганлиги.

Шундай қилиб, хулоса қилиш мумкинки, баъзи бир салбий томонлар  ва маълум қийинчиликлар мавжудлигига қарамасдан, салоҳиятли харидорлар товарлар ҳамда хизматларни сотиб олиш вақтида электрон бизнес тизимларидан фойдаланишдан воз кечишни истамайдилар.

Ўзбекистонда  аҳоли томонидан товарлар ва хизматларни  сотиб олиш учун электрон бизнес тизимларидан фойдаланиш миқёсини сезиларли чеклайдиган сабаблар АҚШга ва Ғарбга нисбатан кўпроқ учрайди. Асосий сабаблар қуйидагилардир:

1. Миллий иқтисодиётнинг барча соҳаларида  давом этаётган мунтазам  танглик натижасида аҳоли эҳтиёжи тўловга қодирлиги чекланади.

2. Электрон магазинлар юқори малакали лойиҳалаштирувчиларининг камлиги, шунингдек ишончли, самарали ва арзон дастурий воситалар етишмаслиги.

3. Интернет тармоғи фойдаланувчиларининг сони нисбатан камлиги сабабли электрон бозорда харидорлар сони чекланганлиги.

4. Салоҳиятли харидорлар томонидан тўловнинг янги шаклларига кўрсатилган ишончсизлик.

Электрон савдонинг муҳим иқтисодий  афзаллиги шундан иборатки, у муомала сарф-харажатларини 20-30 фоизга камайтиришга рухсат беради.

Жаҳон савдо ташкилоти аъзолари бўлган мамлакатлар таркибининг янада кенгайиши ҳамда унинг доирасида алоқанинг асосий воситаларига оид Келишув қабул қилиниши глобал (жаҳон) электрон бизнес бозорини ташкил қилиш учун қулай имконият яратади.

Барча маҳаллий электрон магазинлар бир қатор муаммоларга учрамоқдалар. Улардан энг муҳимлари:

- давлат ёки маҳаллий ҳокимият  томонидан электрон бизнес тизимларидан кенг фойдаланишнинг қонунийлиги ҳамда иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ғояларини тарғибот қилиш меъёр даражасида амалга  оширилмаслиги;   

- электрон кредит карточкалари эгалари сонининг ниҳоятда чекланганлиги;

- электрон тўлов тизими яхши ривожланмаганиги; шу сабабдан республикада  харид учун ҳам тўлашда ҳозирча “инсон-инсон” алоқаси зарур ва устувор бўлиб қолмоқда.

Интернет тармоғидан самарали фойдаланишни янада ривожлантириш мақсадида  қуйидаги асосий муаммоларни ҳал қилиш талаб этилади:

- узатилаётган маълумот ҳажмининг сезиларли ўсиши имкониятини таъминлаш;

- ахборот тизимларини самарали амал қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида товушли ва рақамли маълумотни узатишни интеграциялашуви;

- Интернет тармоғида ишлаш учун  фойдаланувчиларнинг аксарият қисмига мақбул тарифларни ишлаб чиқиш;

- Интернет тармоғи фойдаланувчиларига хизмат кўрсатишнинг барча босқичларида хавфсизликнинг керакли даражасини  таъминлаш;

- нархлари оммавий харидор учун қулай бўлган кўп қувватли, ишончли ва хавфсиз серверларни ишлаб чиқиш.

3. Э-бизнеснинг ривожланишидаги муаммоларни бартараф этиш чоралари

Ўзбекистонда электрон бизнес ҳали Интернет орқали амалга ошириладиган олди-сотди ҳаракатлари ҳамда ишбилармон битимларини имзолашнинг кенг тарқалган  шаклига айланганича йўқ. Бугунги кунда Ўзбекистон электрон бизнес тизими инфратузилмаси  элементларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш борасида ривожланган  мамлакатлардан сезиларли даражада орқада қолмоқда. Миллий иқтисодиётнинг етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли Ўзбекистон жаҳонда янги иқтисодий тартибни шакллантиришда жуда  кам иштирок этмоқда. Унинг асосини эса энг янги ахборот технологиялари, глобал телекоммуникация  тармоғи ташкил қилади.

Сўнгги йилларда электрон алоқа соҳасида технологик революция рўй берди. Электрон маълумотлар алмашинуви тизимлари тез ривожланди, жумладан  ЭДИФАКТ стандартларидан, электрон  почтаси ва Интернетдан фойдаланиш асосида электрон тўлов тизимлари ишга тушди. Ўзбекистонда 2007 йилдан бошлаб www.webmoney.uz тўлов тизими ишлай бошлади. Бу тизимдан фойдаланувчи давлатлар АҚШ, Канада, Европа, Россия, Украина ва Ўзбекистондир.

Электрон бизнес тизимларини ташкил қилиниши назарий ва услубий жиҳатдан яхши ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қуйидаги энг муҳим муаммоларни ҳал қилиш талаб этилади:

- электрон бизнесни бошқариш тизимида қўлланадиган асосий категориялар ва тушунчаларни аниқлаштириш;

- электрон бизнес тизимини  қуришнинг асосий илмий тамойилларини ишлаб чиқиш;

- Интернет-иқтисодиётни тузилмавий моделини ишлаб чиқиш ҳамда ундаги электрон бизнес тизимининг ўрнини асослаш;

- Интернет ёрдамида амалга ошириладиган электрон бизнес тизими моделларини қурилиш хусусиятларини очиб бериш;

- Интернет тармоғида амалга ошириладиган электрон бизнеснинг ташкилий-иқтисодий моделларини ҳар хил турларининг классификацияси;

- электрон бизнесни қўллашнинг энг мақсадга мувофиқ соҳаларини асослаб бериш;

- электрон бизнесни анъанавий савдодан фарқлайдиган, уни принципиал хусусиятларининг классификацияси;

- электрон бизнес тизими асосий элементлари таркибини асослаш;

- электрон магазинни ташкил қилишга қўйиладиган асосий талабларни ифодалаш;

- электрон бизнес тизимида қўлланадиган замонавий технологиялар баҳоси ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

- электрон бизнес тизимида ҳал қилинишни лозим бўлган асосий ташкилий-иқтисодий вазифалар мажмуини асослаш;

- электрон магазинни ташкил қилиш учун мақсадга мувофиқ дастурий воситани танловини асослаш билан боғлик методикани ишлаб чиқиш. Ушбу методика анъанавий бир мақсадли ёндашув асосида эмас, мазкур вазифани ечишга кўп мақсадли (кўп мезонли) ёндашув асосида амалга оширилади ҳамда нисбатан юқори иқтисодий самарадорликни таъминлайди;

- электрон бизнесни барча қатнашчилари томонидан олинадиган умумий иқтисодий манфаатларни тартиблаштириш;

- ишлаб чиқарувчи – фирмалар оладиган асосий иқтисодий-ташкилий афзаликларнинг мажмуини аниқлаш.

Электрон бизнесни ривожлантиришда бугунги кунда Ўзбекистонда бир қатор муаммолар мавжуд. Булар:

- республика тўлов тизимларини хорижий тўлов тизимларини билан уйғунликда қўллаш бўйича амалий тавсиялар йўқлиги;

- электрон бизнес тизимларининг замонавий инфратузилмасини яратишда давлат томонидан керакли ва кенг миқёсдаги қўллаб-қувватлашни чекланганлиги;

- электрон бизнес қатнашчилари ўртасида маълумот алмашиш хавфсизлигини юқори даражасини таъминлашнинг имкони йўқлиги.

- интеллектуал мулкка ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилишни таъминлаш муаммоси ҳал этилмаганлиги; бу айниқса электрон усул билан тарқатилиши мумкин бўлган товарларга тегишлидир;

- очиқ тармоқларда электрон  бизнесни амалга оширишни керакли махфийлиги ҳамда хавфсизлигини кафолатлайдиган ишончли механизмлар ишлаб чиқилмаганлиги;

- электрон бизнес тизимида самарали ишлай оладиган малакали мутахассисларни етишмаслиги (Ўзбекистон олийгоҳларида бизнес соҳаси мутахассисларини тайёрлаш асосан савдони олиб боришнинг анъанавий шаклларига мўлжалланган);

- электрон бизнес қатнашчилари салоҳиятли харидорларнинг кўпчилик қисми талабларига жавоб берадиган товарлар  ва хизматларга бўлган нарҳлар тизимига таянмаслиги;

- электрон бизнес қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини тартибга соладиган ҳуқуқий базанинг номукаммаллиги;

- Интернет-компаниялари (жумладан электрон магазинлар)ни ташкил қилиш ва амал қилишининг иқтисодий самарадорлигини тўғри баҳолашга хизмат қиладиган махсус методикалар йўқлиги;

- электрон бизнес тизимларини ривожлантириш суръатлари юқори бўлмагани сабабли қўшимча иш ўринларини ташкил қилиш имконияти чекланганлиги.

Юқорида қайд этилган муаммолардан баъзиларини глобал ва давлат миқёсида ҳал қилиш мумкин.

Назорат саволлари

1. Ўзбекистонда электрон бизнес тизимларидан фойдаланиш тажрибасини таърифлаб беринг.

2. Электрон бизнес тизимларини қўллашда қандай салбий тажриба мавжуд?

3. Электрон магазинларда товарлар сотиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлашда қандай асосий тўсиқлар мавжуд?

4. Жаҳонда ва Ўзбекистонда электрон бизнесни ривожлантириш тенденциялари қанақа?

5. Интернет-бизнесда асосий ҳал қилинмаган муаммоларни санаб ўтинг.

6. Ўзбекистонда электрон бизнесни ривожлантириш истиқболлари қанақа?

 

4-машғулот учун вазиятли ҳолатлар

Атамалар

1.            Модем.

2.            Трафик.

3.            Провайдер.

4.            Броузер.

5.            Пакет.

6.            Криптография.

7.            Стеганография.

8.            Шлюз.

9.            Чат.

10. Терминал.

11. Аутентификациялаш.

12. Ҳимоя имитацияси

    13. Ички тармоқ.

    14. Брандмауэр.

    15.Электрон рақамли имзо.

 

Таърифлар

1.     Турли протоколлардан фойдаланувчи икки тармоқни бирлаштириш учун мўлжалланган дастур, унинг ёрдамида бу икки тармоқ ўртасида маълумот алмашиш имконияти пайдо бўлади.

2.                      Мулоқот ёки дўстона суҳбат.

3.                      Рақамли тармоқ бўйича узатиш учун гуруҳланган маълумотлар.

4.     Мижоз эҳтиёжлари, маҳсулот тўғрисидаги  маълумотлар йиғиладиган ва суғурта алоқалари мувофиқлаштириладиган Интернет хизмати таъминотчиси, мия маркази.

5.     HTML-ҳужжатларга ва бошқа WWW файллардан фойдаланиш учун сервер билан боғланиш имконини берувчи дастурий таъминот.

6.     Ахборотларни киритиш ва чиқариш, алоқа каналлари орқали фойдаланувчилар ва ЭҲМ ўртасида ахборот алмашиш учун мўлжалланган ҳисоблаш тизимининг якуний ташқи қурилмаси.

7.     Икки компьютер ёки компьютер ва олисда жойлашган терминал ўртасида оддий ўтказгич симлар бўйича ахборот алмашиш қурилмаси

8.     Махфий ёзув.

9.     Ахборотни яширинча узатиш ёки яширинча сақлаш техникаси. Стеганографиянинг мақсади маълумот узатиш амалининг ўзини ҳам яшириш ҳисобланади.  

10. Интернет тармоғи орқали узатилаётган ахборот.

11. Электрон почтани тасдиқлайдиган имзо. Икки - очиқ ва махфий калитлардан фойдаланишга асосланган.

12. Фирма ичида ахборот алмашишда қўлланиладиган TCP/IP протоколларини қўлловчи тармоқ. 

13. Компания тармоғига кириб, ундан фойдалашни чекловчи қурилма.

14. Махфий калитга қараб махсус қўшимча  ахборотни шакллантириш  йўли билан, ёлғондакам маълумотни тақдим этилишидан ҳимояланиш.

15. Қонуний қабул қилувчи томонидан олинган хабар қонуний жўнатувчидан келганлиги фактини тасдиқлаш.

Кейс машғулот учун масала

Мазкур ибора тўғри/нотўғри (ҳа/йўқ)

 

 Мазкур ибора жавоби

Ҳа

Йўқ

1.

Броузер таркибига электрон ҳамён киритилиши мумкин.

 

 

2.

Манзилгох оғзаки бўлади

 

 

3.

Файлли шифрлаш механизмига қўйиладиган талаблардан бири-унинг узунлиги ва тизим атрибутларининг дойимийлигидир.

 

 

4.

Интернет бутун дунё ўргимчак уяси – бу Интернет йўл кўрсатувчисидир.

 

 

5.

Калит – бу нисбатан кичик ўлчамларга эга бўлган қандайдир махфий ахборотдир.

 

 

6.

Интернет билан боғланмаган тармоқларга  VAN тармоғи киради. 

 

 

7.

Интернет билан боғланган тармоқларга экстра тармоқ киради. 

 

 

8

Шифрлашни акс эттириш учун ҳар қандай ҳажмдаги қўлга киритилган ахборот етарли бўлмаган криптограмма  - бу барқарор бўлмаган шифрдир.

 

 

9

Калитларни тақсимлаш – бу калитларнинг генерациясидир

 

 

10

Стеганографиянинг анъанавий усули бўлиб акростих (акроғазал)  ҳисобланади

 

 

 


 

5-мавзу: Э-бизнес афзалликларидан максимал фойдаланиш хусусида баъзи кўрсатмалар

 

1.Интернет тармоғидан фойдаланиш асосида амалга ошириладиган электрон бизнесдан келадиган умумий иқтисодий фойда

2. Ишлаб чиқарувчи фирмалар оладиган иқтисодий-ташкилий афзалликлар

3.Харидорлар томонидан электрон магазинлар орқали товар харид қилишнинг афзалликлари

 

1.Интернет тармоғидан фойдаланиш асосида амалга ошириладиган электрон бизнесдан келадиган умумий иқтисодий фойда

 

Сўнгги вақтларда мутахассислар электрон бизнес тизимларидан фойдаланиш воситасида иқтисодиётни йўлга қўйиш ва олиш-сотишни ташкил этиш муаммоларига катта эътибор бера бошладилар. Бундай қизиқишнинг сабаби шуки, энг мукаммал савдо усулини қўллаш туфайли катта синергетик самарага эришиш мумкин.

Синергизм ҳодисаси деганда турли бизнес лойиҳалари ёки бизнес-лойиҳалар тушуниладики, бунда ҳар хил ресурслардан (молиявий, техникавий, технологик, ахборот, интеллектуал, коммуникация ва бошқа ресурслардан) биргаликда, комплекс фойдаланишдан олинадиган пировард даромадлар шу ресурсларнинг ўзидан алоҳида-алоҳида фойдаланишдан олинадиган даромадлар суммасидан ортиқ бўлади. Мана шу атама ёрдамида фирма (шу жумладан, электрон бизнес тизимида ишлайдиган фирма) суммадан олинадиган самара таркибий қисмлар самараларининг суммасидан кўп бўладиган товар-бозор комбинацияларини излаши кераклигини таъкидламоқчи бўладилар. Ғарб адабиётида синергизм ҳодисасини кўпинча “2+2=5” ҳодисаси деб атайдилар. Аслини олганда, бу қўшимча самара бўлиб, у, масалан электрон бизнес тизимларини амалга ошириш босқичида янги (қўшимча) инвестициялар талаб қилмайди.

Адам Смит ўзининг “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқотлар” деган асарида бозор концепциясини таърифлаб (1776 йил), қуйидаги асосий хулосани чиқарган эди. Агар ҳар бир харидор ҳар қайси алоҳида сотувчининг нархларини билса эди, ҳар қайси сотувчи эса ҳар қайси харидор қанча ҳақ тўлашга тайёр эканлигини билса эди, ҳамма “бозорда” мутлақо тўғри, иқтисодий жиҳатдан асосли қарор қабул қилган бўларди. Шу билан бирга жамиятнинг ресурсларидан ғоят самарали фойдаланилган бўларди. Бироқ, анъанавий савдо тизимида А.Смит идеалига етишиш имкони бўлмаётир. Бунга сабаб шуки, харидор бўлишга даъвогарлар ва сотувчилар, қоида тариқасида, бир-бирлари ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлмайдилар. Камдан-кам бозорларгина А.Смит тасвирлаган идеалга яқинлашди. Бунга мисол тариқасида фонд биржасида қимматли қоғозларни сотиб оладиган ва сотадиган инвесторларни кўрсатиш мумкин. Улар етарли даражада самарали фаолият кўрсатадиган электрон бозорлар билан иш олиб борадилар. Бунинг моҳияти шундаки, бу бозорлар валюта сотиб олувчилар ва сотувчиларни таклиф, талаб ва нархлар ҳақида тўла-тўкис ахборот билан таъминлайди. Ҳар қайси иштирокчи амалда бир хил шароитда ишлайди, чунки савдога қўйиш билан боғлиқ таклиф ва буюртмаларнинг ҳаммаси ва битимлар ҳақидаги маълумотлар бир вақтнинг ўзида ҳамма брокерлик идораларига етиб боради. Бироқ бошқа анъанавий бозор турларининг аксарият кўпчилиги жуда самарасиз фаолият кўрсатмоқдаки, бунинг оқибати ўлароқ, муайян товар турлари ортиқча ишлаб чиқарилиши мумкин. Ҳамма бозорларда замонавий Интернет-технологияларни ва, шунга мувофиқ, электрон бизнес тизимларини жорий этиш харидорларни ҳам, сотувчиларни ҳам зарур ва анча тўлиқ ахборот билан таъминлаш учун ғоят қулай шароит яратади. Шу туфайли миллий иқтисодиётлар доирасида ҳам, жаҳон иқтисодиёти кўламида ҳам мавжуд хилма-хил ресурсларни жуда самарали тасарруф этиш мумкин бўлади. Товарларни ортиқча ишлаб чиқариш эҳтимоли тобора камаяди.     

Турли хорижий манбаларда келтирилган маълумотларга қараганда, баъзи фирмалар ўз фаолиятларида электрон бизнес соҳасидаги Интернет-технологиялардан фойдаланиб, ғоят катта ютуқларни қўлга киритганлар. Чунончи, Нью-Йоркдаги энг йирик инвестиция банки – Morgan Stanley ҳужжатларни қоғозсиз тарқатиш ўтиш ҳисобига ҳар йили битта ҳужжат тарқатишдан 300-700 минг АҚШ долларини тежаб қолади.

Тизимларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш усуллари. Интернет тармоғидан фойдаланиш асосида амалга ошириладиган электрон бизнеснинг ҳамма иштирокчилари оладиган умумий иқтисодий фойда қуйидагилардан иборат:

1. Маҳсулот етказиб берувчиларнинг барча бозорларида глобал ҳозир бўлиш ва буюртмачиларни глобал танлаш. Товарлар ва хизматлар билан электрон магазинлар орқали савдо қилиш географик чегаралар билан ҳам, миллий чегаралар билан ҳам чекланган эмас. Чеклов фақат компьютер тармоқларининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади, холос. Энг муҳим тармоқлар глобал тармоқ бўлганлигидан, электрон бизнес тизими ҳатто майда маҳсулот етказиб берувчиларга ҳам бозорда ҳозир бўлиш ва бизнес билан бутун дунё кўламида шуғулланиш учун потенциал имконият яратиб беради. Буюртмачилар ҳам географик жойлашган еридан қатъи назар, бозор учун керакли товарлар ва хизматларни таклиф қиладиган барча потенциал маҳсулот етказиб берувчилар орасидан глобал танлаб олиш учун реал имкониятга эга бўладилар.

2. Узлуксиз ишлаш режими. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, электрон магазинлар бир суткада 24 соат, ҳафтасига 7 кун ва бир йилда 365 кун ишлайди. Бундай иш режимида виртуал магазинга кириш ҳар қандай потенциал харидор учун сутканинг истаган вақтида реал мумкин бўлади. Масалан, Американинг Preview Travel компанияси ўз чипталарининг 60-70 фоизини иш вақтидан ташқари соатларда сотади.

3. Сотиш ҳажмини тўхтовсиз ошириб бориш учун қулай имконият борлиги. Электрон магазин таклиф қилинаётган товарлар ва хизматлар ассортиментини, номенклатурасини кенгайтириб бориш ҳамда сотиш ҳажмини ўстириш учун амалда чекланмаган имкониятларга эгалиги билан ажралиб туради. Аслини олганда бу виртуал бозорга таклиф қилинадиган товарлар номенклатурасини диверсификациялаш имкониятидан бошқа нарса эмас.

4. Сотиш бозорларининг янги сегментларини ўзлаштириш учун етарли даражада катта потенциал мавжудлиги. 1999 йилда Интернет тармоғи хизматларидан тахминан 150 млн. одам фойдаланган эди, орадан 5 йил ўтгач эса бу рақам мутахассислар маълумотларига кўра 500 млн. кишига етган. Ҳар қандай электрон магазинга компьютери, модеми ва электрон почтаси бўлган ҳар қандай потенциал харидор кира оладиган бўлади.

5. Йирик корпорацияларга ҳам, ўрта ва кичик фирмаларга ҳам Интернет-бозорга кириш учун амалда бир хил техника-технологик имконият бериш.

6. Реклама олиб бориш учун харажатлар анча камайиши. Мутахассислар берган баъзи баҳоларга кўра товарларнинг электрон магазинлар орқали ўтиши сотиш ҳажми ўн баравар ўсиб, айни вақтда рекламага қилинадиган харажатлар ўн карра қисқаришини таъминлади. 

7. Операция чиқимлари, шунингдек зарур инфратузилмани яратиш харажатларининг анча қисқариши. Савдони электрон магазинлар орқали ташкил этиш магазинлар, офислар, омборхоналар қуришни (ижарага олишни) ортиқча қилиб қўяди. Бу эса товар ва хизматлар нархини сезиларли даражада арзонлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

8. Харидорларга хизмат кўрсатишни шахсийлаштириш. Электрон магазинда харид қилишнинг буюртмачи томонидан илмий ташкил этилган жараёни харидорларнинг амалда барча ёки кўпчилик индивидуал талабларини ҳисобга олиш имконини беради.

9. Рақиблардан илгарилаб кетиш учун реал имконият туғилиши. Интерактив қўллаб-қувватлаш хизматлари, онлайн маълумот хизматлари ҳамда ахборот билан таъминлашнинг бошқа усуллари электрон магазинлар орқали савдо қиладиган фирмаларга шубҳасиз устунликлар беради. Бозор конъюктураси ҳақидаги зарур ахборотга эга бўлган буюртмачилар ўзгараётган талабга тез муносабат билдириш имконига эга бўладилар.

10. Катта-кичиклигидан қатъи назар, электрон магазинлар ёрдамида савдо қиладиган ҳамма фирмалар учун фаолият кўрсатиш шароитларининг бараварлашуви. Харидорга катталиги жиҳатидан ҳар хил бўлган виртуал магазинларга кириш ҳамда уларнинг имкониятларини таққослаш имконияти берилади.

11. Ер куррасининг исталган жойидан бизнесни амалга ошириш жараёнларини самарали бошқариш учун реал имкониятга эга бўлиш. Электрон магазинлар ер юзининг истаган нуқтасидан, Интернет тармоғига уланган ҳар қандай компьютердан ўзларини бошқариш имконини беради. Электрон магазинларнинг эгалари барча савдо битимларини ва амалга оширилаётган омбор операцияларини автомат усулда рўйхатга олиш асосида ўз менежерларининг ҳаракатларини нисбатан осон назорат қиладилар.  

12. Бозордаги жойлар ва сегментларнинг анча чуқур маркетинг тадқиқотларини оператив амалга ошириш. Электрон магазинлар одатда ҳар хил маркетинг ахборотини олишни таъминлайдиган воситалар билан таъминланган бўлади. Бу товарлар сотиш ҳажмлари статистикаси ва динамикасига, магазинларга кириб, товар сотиб олганлар тўғрисидаги, сотиб олишдан воз кечганлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларга ҳам тааллуқлидир. Бундай ахборотнинг мавжуд бўлиши маркетинг бўйича мутахассисларга бозорнинг тўхтовсиз ўзгариб бораётган талабларига оператив тарзда муносабат билдириш имконини беради.

13. Ишлаб чиқарувчи фирмалар, виртуал сотувчилар ва харидорлар ўртасида ахборот алмашиш билан боғлиқ харажатларни анча арзонроқ коммуникация воситаларидан фойдаланиш ҳисобига анча камайтириш. Фирмалар, банклар, электрон магазинлар ўртасида зарур ахборотни эркин ва оператив алмашиш туфайли хизмат сафари харажатларини тежаш мумкин бўлади.

14. Нархлар ўсиш суръатларини чеклаш. Анча қаттиқ миллий ва халқаро рақобат ҳисобига таъминланади, инфляциянинг ўсиш суръатлари чекланишига ёрдам беради.

15. Интернет-компанияларга боғланиш имконига эга бўлган эҳтимолий харидорлар сони чексиз кўпайиши учун потенциал имконият пайдо бўлиши. Интернетдан фойдаланганда мамлакатлар ўртасидаги чегаралар сезилмайдиган бўлиб қолади, сотувчи билан харидор ўртасидаги масофа бирон-бир даражада катта роль ўйнамай қўяди.

16. Миллий иқтисодиётлар доирасида янги иш жойлари яратиш, бинобарин, иш билан бандлик даражасини ошириш ва шу асосда ишсизлик даражасини қисқартириш учун реал имконият пайдо бўлиши. Чунончи, Техас университетининг мутахассислари томонидан электрон бизнес билан шуғулланувчи фирмалар 1999 йил мобайнида 400000 та янги иш жойлари яратганлиги ҳисоблаб чиқилган. 

17. Бозорлар тиниқлигининг анча яхшиланиши. Харидорлар ва сотувчилар ҳар хил рақобатлашувчи фирмалар таклиф қиладиган товарлар ва хизматларнинг баҳоси, сифати ва етказиб бериш шартлари ҳақида тегишли ахборотни деярли бир зумда оладилар.

18. Бозор жараёнлари етарли даражада очиқ бўлишини таъминлаш оқибатида уларнинг қимматлашувини ҳамда капиталлар чиқиб кетишини чегаралаш учун қулай шароит яратилиши.

19. Байрам олди кунларида талабнинг оддий кунлардагига қараганда кескин ўзгармаслиги. Масалан, бизнес мақсадларига хизмат қиладиган тармоқ технологиялари муаммолари бўйича маслаҳатчи Л.Либманнинг ахборотига кўра, кўпгина анъанавий савдо қилувчилар Рождество муносабати билан ўтказиладиган арзон савдолар вақтида талабнинг кескин пасайиб кетишига дуч келсалар, интерактив савдо қилувчи электрон магазинлар ўзларининг байрамдан олдинги савдоларини сақлаб қоладилар ва ҳатто баъзан ошириб савдо қиладилар. 

20. Электрон магазинларни сақлаб туриш харажатларининг қисқариши (анъанавий магазинлардаги савдо майдонларини сақлаб туриш харажатларига нисбатан). Айрим ҳолларда умуман савдо биноларидан воз кечиш, уларни қисқартириш мумкин. Шу билан бирга омборнинг ҳудудий жиҳатдан электрон магазинга боғланиши муаммоси анча сақланиб қолади, чунки товарлар бевосита ишлаб чиқарувчидан етказиб берилади.

21. Транспорт ва бошқа йўл харажатларининг қисқариши. Бу қисқариш, биринчидан, товарларни етказиб беришнинг мослашувчан режимидан фойдаланиш ва оптимал йўналишларни танлаш ҳисобига, иккинчидан, товарларнинг намойиш қилинадиган намуналари бузилиш ҳолларини бартараф этиш, шунингдек электрон магазинлар сотувчилари ва маслаҳатчилари учун униформа комплектларига қилинадиган харажатларнинг камайиши туфайли эришилади.

22. Транзакциялар таннархининг камайиши. Электрон усулда битимлар тузилганида улар устида ишлашга қилинадиган харажатлар икки баравар камаяди. Масалан, АҚШда авиачипталарни Интернет орқали сотиш битта буюртмани ишлаш харажатларини 8 доллардан 10 центгача тушириш имконини берди. 

23. Вақт тежаш йўллари кўплиги. Кучли инструментал воситалар гипералоқа принципи туфайли иловаларни ишлаб чиқиш вақтини кескин камайтиради. Мутахассислар web муҳитида ишлаб чиқиш вақти анъанавий муҳитлардагига қараганда ўн икки баравар қисқаришини кўрсатиб ўтдилар. Дастурий маҳсулотлар ва реклама материалларини уларнинг электрон тасвири маъқулланиши биланоқ, қўшимча ишлаб чиқариш (масалан, босиш, ўраш) вақтисиз олиниши мумкин. Натижада буюртмачиларга анча тўлиқ ва аниқ ахборот бориб етади. Маҳсулотнинг ўзи рақамлаштирилиши ва web муҳитида бажарилиши мумкин бўлган тақдирда етказиб бериш вақти фақат тармоқнинг ўтказиш қобилияти билангина чекланади.   

24. Реклама харажатларининг камайиши. Тадқиқотлар асосида web воситасида реклама қилиш тўғридан-тўғри почта орқали жўнатишга қараганда тўрт баравар арзонлиги аниқланган.

2. Ишлаб чиқарувчи фирмалар оладиган иқтисодий-ташкилий афзалликлар

 Ишлаб чиқарувчи фирмалар оладиган иқтисодий-ташкилий афзалликлар қуйидагилардан иборат:

1. Янги сотиш каналини оператив тарзда яратиш ёки янги бозор жойини ўзлаштириш мумкинлиги. Ҳозир дистрибьюторлар, дилерларнинг кўпчилиги Интернет тармоғи орқали янги маҳсулот сотиш каналларини яратаётган маҳсулот етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни маъқул кўрмоқда. Улар учун Интернет тармоғидан фойдаланиб ишлаш кам пул сарфлашни талаб қилади ва анча оператив амалга оширилади.

2. Воситачилар хизматидан аста-секин воз кечиш мумкинлиги. Бундай ҳолларда ишлаб чиқарувчи фирма ўз электрон магазинини очиши мумкин. Натижада оралиқ бўғинлар сони камайиб, улар ўрнини ишлаб чиқарувчи билан харидор ўртасидаги бевосита алоқа олиши туфайли транзакциялар умумий сони қисқаради. Бу фирмага ўз маҳсулотига оператив тарзда нарх белгилаш ва уни назорат қилиш имконини беради. Воситачиларсиз (дилерлар, дистрибьюторлар) савдо қилиш бу воситачилар хизматига ҳақ тўлашдан воз кечиш туфайли қўшимча даромад олиш имконини беради.

3. Хўжалик алоқаларини мувофиқлаштиришнинг анча соддалашуви. Йирик компания одатда бутловчи қисмларни етказиб берувчилар ўртасида рақобатни рағбатлантириб, шу йўл билан харид нархлари ва чиқимларни камайтиради.

4. Зарур ахборотни олишнинг оперативлик даражасини анча ошириш. Бу Интернет ёрдамида амалга ошириладиган халқаро савдо операциялари чоғида айниқса сезилади.

5. Шериклар ва бўлажак харидорларга сотиб олишга таклиф қилинаётган янги товар ва хизматларнинг истеъмол хусусиятлари ҳақида анча тез ахборот бериш. Янги товар тасвирининг электрон нусхасини web-сайтда жойлаштириш биланоқ, ундан электрон магазинга кирувчи ҳар қандай одам фойдаланиши мумкин бўлиб қолади.

6. Товар ва хизматларни сотишнинг муқобил каналларини яратиш учун қулай шароит пайдо бўлиши. Бу, масалан, корпоратив web-сайтларда мавжуд бўлган электрон магазинлар орқали таъминланиши мумкин.

7. Замонавий Интернет-технологиялардан фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг мижозларга нисбатан кўпроқ очиқ бўлиши. Бу иқтисодий жиҳатдан энг фойдали маҳсулот етказиб берувчиларни танлаш имконини беради.

8. Ишлаб чиқарувчи фирмалар билан буюртмачиларнинг виртуал корхоналар деб аталадиган корхоналарга интеграциялашуви ҳисобига бизнес фаолиятининг самарадорлиги ошиши. Унда иштирокчиларнинг ҳар қайсиси бозорда аниқланган талабни тўла-тўкис қондириш мақсадида тармоқда ўзининг муайян ролини ўйнайди. Виртуал корхоналар фаолияти туфайли бозорда товарлар ва хизматларни тарқатиш чоғида воситачиларнинг хизматларидан (ҳеч бўлмаса қисман) воз кечиш мумкин бўлади. Бундай ҳолларда товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш босқичлари ўртасидаги анъанавий чегаралар камроқ аҳамиятли ва анча диверсификацияланган бўлади.

9. Ишлаб чиқарувчи фирмалар билан буюртмачилар ўртасидаги алоқаларнинг анча осонлашуви. Амалий электрон каталогларни ҳамда яхшиланган умумдавлат ва минтақавий телеконференцияларни амалга ошириш ҳисобига фирмалар ўртасидаги алоқалар анча енгиллаштирилган. Фирмалар билан буюртмачилар ўртасидаги ўзаро алоқа хилма-хил усуллар билан, шу жумладан электрон реклама ва магазинлар воситасида амалга оширилади. Фирмалар ўз маҳсулот ва хизматлари бўйича батафсил ахборотни, шу жумладан буюмларнинг техникавий спецификациясини, улардан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни, шунингдек ҳаммадан кўра тез-тез туғиладиган саволларга жавобларни зарур кўрсаткичлар ва утилитлар билан бирга тақдим этишлари мумкин.

10. Ҳужжатлар айланишини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек манфаатдор томонлар (маҳсулот етказиб берувчилар, транспорт ташкилотлари, харидорлар, банклар ва шу кабилар билан) музокаралар ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қисқариши. Қоғоз ҳужжатларда ҳар турли ҳисобларни (оператив, бухгалтерия ҳисобларини) юритиш зарурати қолмайди.

11. Электрон магазинларнинг хизмат кўрсатувчи ва бошқарувчи ходимларини сақлаб туриш учун қилинадиган харажатларнинг камайиши.

12. Мижозларга доир ахборот базасининг анча тез қўллаб-қувватланиши (актуализацияланиши). Бунинг учун зарур бўлган ҳамма техникавий воситалар ва технологиялар мавжуд.

13. Янги очилаётган электрон магазинлар дизайнига қилинадиган харажатлар қисқаради. Бу тўпланган тажрибадан фойдаланиш мумкинлигига ва типовой лойиҳа ечимлари борлигига боғлиқ. 

14. Бозорда чуқур маркетинг тадқиқоти (таҳлили) ўтказиш ҳамда фирмаларни ривожлантиришнинг стратегик режалари сифатини (илмий асосланганлик даражасини) ошириш учун қулай шароитлар яратилади. Бунга бозорда кечаётган ҳамма жараёнлар хусусида анча ишончли ахборот олиш ҳисобига эришилади.

15. Маҳсулот етказиб берувчиларда харажатлар тежалиши таъминланади. Электрон усулда тузиладиган битимлар уларда хизмат кўрсатишга қилинадиган харажатлар баҳоси икки баравар камлиги билан ажралиб туради.

16. Омборхоналардаги заҳираларни сақлаш харажатлари тежалишига эришилади. Бу ҳол шу билан боғлиқки, маҳсулотлар реал вақт режимида етказиб берилиши мумкин. Омборхоналардаги заҳираларни маҳсулот етказиб берувчига кўчиришдан иборат очиқ тамойил қайд этилган.

3.Харидорлар томонидан электрон магазинлар орқали товар харид қилишнинг афзалликлари

Харидор электрон магазинлар орқали товар харид қилганида бир қатор иқтисодий ва ижтимоий ютуқларга эга бўлади. Шулар орасида энг муҳимлари қуйидагилардир:

1. Электрон магазинларга киришга сарфланадиган вақт минимум даражага келади. Бўлажак харидор турли электрон магазинларда савдога қўйилган товарлар билан анча тез танишиб чиқиши мумкин. Унинг телефон қўнғироқларига, реал магазинларга боришга, хизмат кўрсатиш кассаларида туришга вақт сарфлашига зарурат йўқ. Транспорт харажатлари ҳам тежалади.  

2. Электрон магазинларнинг харидорлар кириши учун доимо очиқ бўлишини таъминлаш. Электрон магазинларнинг кеча-кундуз ишлаши харидор товар сотиб олиши учун ғоят қулай шароит яратиб беради. Анча қисқа вақт ичида кўпгина бир хил электрон магазинларга “кириб чиқиш”, нарх-сифат нисбати энг яхши бўлган товарни танлаб олиш билан боғлиқ тадқиқотни амалга ошириш, сўнгра эса уни сотиб олиш мумкин. Статистика шуни кўрсатадики, электрон магазинлардаги харидларнинг 47-60 фоизи соат 19 билан 24 ўртасидаги вақт давомида амалга оширилади. 

3. Товарларни излашнинг анча соддалаштирилганлиги. Керакли товар бир электрон магазинда бўлмаган тақдирда харидор оператив равишда бошқа магазинларга “кириши” мумкин. Натижада нарх-сифат нисбати ҳаммадан яхши бўлган ёки харидорнинг индивидуал талабларини ҳаммадан тўлиқ ҳисобга оладиган товарни танлаб олиш мумкин бўлади.

4. Харидорларга юқори сифатли сервис хизмати кўрсатилишини таъминлаш учун қулай шароит яратиш (харид қилинадиган буюмларни танлашда қулайлик, кўргазмалилик, буюртмани оператив тарзда бажариш, ҳар бир харидорнинг талабларини тўла-тўкис ҳисобга олиш). Одатда кўпгина электрон магазинлар кенг кўламдаги сервис хизматларини таклиф қилади.

5. Хизмат кўрсатишни индивидуаллаштириш. Харидор кўпгина истеъмол хоссалари билан қаноатлантирадиган мураккаб товарлар ёки хизматларни сотиб олган тақдирда, электрон магазинларда батафсил сўровномалар тизими назарда тутилган бўлиб, улар реал вақт режимида қайта ишланади. Бундай ҳолларда харидорга бир нечта харид вариантини оператив суратда кўриб чиқиш имконияти бериладики, анъанавий магазинда бу иш жуда қийин амалга оширилади.

6. Харидор товар сотиб олганида пул маблағларини тежаб қолиши реал эканлиги. Ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг электрон магазинларидан товарлар харид қилиш кўпинча иқтисодий жиҳатдан анча фойдали бўлиши мумкин ва фойдали ҳамдир. Бу ҳол олди-сотди занжирида воситачилар бўлмаслиги билан боғлиқ. Шу туфайли товарни сотиш босқичида умумий чиқимлар қисқаради. Бундан ташқари, рақобатбардошликни ошириш мақсадида виртуал компания чегирмалар бериши, бир қанча ҳолларда эса харидорга товарни бепул етказиб бериши мумкин.

7. Харидорларни янги турдаги товарлар ва хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга жалб қилиш. Бу турли хилдаги товарлар ва хизматларнинг харидорлар томонидан таърифланган етишмаётган ёки қўшимча истеъмол хоссаларини ҳисобга олиш йўли билан таъминланади. 

8. Электрон магазин томонидан етказиб берилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматларга сарфланадиган вақтнинг анча тежалишига эришиш. Бундай харидларни уйдан ёки офисдан чиқмаган ҳолда амалга ошириш мумкин. Бунинг оқибатида тегишли магазинларга боришдан воз кечиш туфайли вақт тежалади, шунингдек харидор транспорт харажатларини ҳам маълум миқдорда тежаб қолади.

9. Товарни сотиб олишни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг камайиши. Электрон усулда олди-сотди битимини тузиш уни амалга ошириш харажатларини икки баравар қисқартиради. Америка компаниялари берган маълумотга кўра, авиачипталарни Интернет орқали сотиш, юқорида қайд этиб ўтилганидек, битта буюртмани ишлаш харажатларини 8 доллардан 10 центгача камайтириш имконини берди.

10. Харидорнинг зарур ахборотни энг қулай шаклда (матн, тасвир, овоз, видео) олиши, маҳсулот етказиб берувчи эса харидор истакларини оператив таҳлил қилиши ва шунинг асосида бундан кейинги фаолиятни режалаштириши мумкинлиги.

11. Товарни буюртмачига етказиб бериш йўлининг қисқариши. Электрон бизнес кўпинча товарнинг етказиб берувчидан буюртмачигача бўлган йўлини, шунингдек харажатларни анча қисқартириш имконини беради. Бу товарларни етказиб беришни автоматлаштирилган тартибда режалаштиришнинг мослашувчан тизимини қўллаш туфайли таъминланади. Ушбу тизим харидор жойлашган ерни ҳам, фойдаланиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишларини оптималлаштириш ҳисобига маҳсулот етказиб берувчининг транспорт харажатларини камайтириш зарурлигини ҳам ҳисобга олади.

12. Амалда дарҳол юз берадиган қарши алоқа. Web-узелдаги “maieto” тугмачалари янги имкониятлар (ёки аниқланган камчиликлар) ҳақида маълумот олишни истаган буюртмачилар учун тўғридан-тўғри кириш эшигидир. Чакана савдо муҳитида баҳони транзакция билан бирга жўнатиш удум бўлган. Бу электрон магазинга ўз фаолиятини бошқариш ва рақобатбардошликни сақлаб қолиш имконини беради. Web манфаатлари муштарак бўлган гуруҳлар учун реал вақт режимида интерактив иш учун муҳит бўлиши мумкин.

Интернетнинг онлайн хизматлари маркетологлар учун ҳам бир қатор муҳим афзалликларга эга бўлишни таъминлайди:

-ишлаб чиқарувчи фирманинг жўшқин равишда ўзгариб бораётган бозор шароитига нисбатан тез мослашиши (маҳсулот хилларини, уларнинг нархларини, техника-иқтисодий ва бошқа кўрсаткичларини тезда янгилаш воситасида);

-турли маҳсулотлар билан таништириш учун электрон каталоглардан фойдаланиш уларни одатдаги босма усул билан тайёрлаш ва почта орқали тарқатишга қараганда анча арзон бўлади;

-бўлажак харидорлардан тайёр маҳсулотнинг истеъмол хоссаларини маъқул даражада яхшилаш хусусида оператив суръатда тавсиялар олиш (қарши алоқа), шунингдек мижозларнинг компьютерига фойдали маслаҳатлар, реклама материалларини бепул узатиш;

-муайян фирманинг web-сайтига кирган бўлажак харидорлар сони ҳақидаги ахборотни (“жойи”, Интернет тармоғидаги сервер) автомат усулда тўплаш, бу эса унга ўзининг савдо таклифларини, шунингдек рекламани такомиллаштириш, сотишга тавсия этилаётган маҳсулотни намойиш қилиш учун босма ёки эфир усулларига қараганда амалда чекланмаган электрон ҳудудга эга бўлиш.

 

Назорат саволлари

1. Синергизм ҳодисаси деганда нимани тушунасиз?

2. Адам Смит фикрларининг ижобий ва салбий томонларини тушунтириб беринг.

3. Электрон бизнес тизимидан фойдаланиш тизимидан фойдаланиш нинг афзалликлари.

4.Товарни сотиб олишни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг камайтириш йўллари.

5. Интернетнинг онлайн хизматлари маркетологлар учун қандай афзаллик жиҳатлари мавжуд.

 

Тест саволлари

1. Нью-Йоркдаги энг йирик инвестиция банки – Morgan Stanley ҳужжатларни қоғозсиз тарқатишга ўтиш ҳисобига ҳар йили битта ҳужжат тарқатишдан қанча долларини тежаб қолади.

А) 300-700 минг

B) 350-705 минг

C) 400-900 минг

D) 380-500 минг

2. Электрон бизнес тизимидан фойдаланиш бу -

А) тизимнинг деярли барча иштирокчиларига: ишлаб чиқарувчи фирмаларга ҳам, дистрибьюторларга ҳам, харидорларга ҳам, маркетологларга ҳам иқтисодий фойда келтиради.

B) харидорларга ҳам, маркетологларга ҳам иқтисодий фойда келтиради.

C) тизимнинг деярли барча иштирокчиларига: ишлаб чиқарувчи фирмаларга ҳам, маркетологларга ҳам иқтисодий фойда келтиради.

D) ишлаб чиқарувчи фирмаларга ҳам, дистрибьюторларга ҳам, харидорларга ҳам, маркетологларга ҳам иқтисодий фойда келтиради.

3.Реклама олиб бориш учун харажатлар анча камайиши электрон бизнесга таъсири..........

 А) Мутахассислар берган баъзи баҳоларга кўра товарларнинг электрон магазинлар орқали ўтиши сотиш ҳажми ўн баравар ўсиб, айни вақтда рекламага қилинадиган харажатлар ўн карра қисқаришини таъминлади. 

B) Мутахассислар берган баъзи баҳоларга кўра товарларнинг электрон магазинлар орқали ўтиши сотиш ҳажми ўн олти баравар ўсиб, айни вақтда рекламага қилинадиган харажатлар беш карра қисқаришини таъминлади. 

C) рекламага қилинадиган харажатлар ўн карра қисқаришини таъминлади. 

D) Мутахассислар берган баъзи баҳоларга кўра товарларнинг электрон магазинлар орқали ўтиши сотиш ҳажми ўн баравар ўсади.

4. Товарни сотиб олишни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг камайиши...........

А) Мутахассислар берган баъзи баҳоларга кўра товарларнинг электрон магазинлар орқали ўтиши сотиш ҳажми ўн баравар ўсиб, айни вақтда рекламага қилинадиган харажатлар ўн карра қисқаришини таъминлади. 

B) Электрон усулда олди-сотди битимини тузиш уни амалга ошириш харажатларини икки баравар қисқартиради

C) рекламага қилинадиган харажатлар ўн карра қисқаришини таъминлади. 

D) Мутахассислар берган баъзи баҳоларга кўра товарларнинг электрон магазинлар орқали ўтиши сотиш ҳажми ўн баравар ўсади.

5. Электрон магазинларнинг харидорлар кириши учун доимо очиқ бўлишини таъминлаши................

 А) Мутахассислар берган баъзи баҳоларга кўра товарларнинг электрон магазинлар орқали ўтиши сотиш ҳажми ўн баравар ўсиб, айни вақтда рекламага қилинадиган харажатлар ўн карра қисқаришини таъминлади. 

B) Электрон усулда олди-сотди битимини тузиш уни амалга ошириш харажатларини икки баравар қисқартиради

C) рекламага қилинадиган харажатлар ўн карра қисқаришини таъминлади. 

D) Электрон магазинларнинг кеча-кундуз ишлаши харидор товар сотиб олиши учун ғоят қулай шароит яратиб беради.

Кейс машғулот учун масала

Мазкур ибора тўғри/нотўғри (ҳа/йўқ)

 

 Мазкур ибора жавоби

Ҳа

Йўқ

1.

Электрон савдонинг тармоқ инфратузилмаси ўз ичига савдо инфратузилмасини олади.

 

 

2.

Виртуал магазиннинг харажатлар даражаси анъанавий магазинга қараганда юқорироқ.  

 

 

3.

Биринчи ахборот маҳсулотининг диффузияси (ёйилиши, тарқалиши) харажатлари уни ишлаб чиқаришга кетган харажатлардан анча юқорироқ бўлади.

 

 

4.

Интернет-компаниялар ўз реклама фаолиятларида асосан Интернет тармоғидаги рекламага таянадилар.

 

 

5.

Бизнес тили – бу виртуал иқтисодиётнинг ягона мулоқот тилидир.

 

 

6.

Электрон савдо бозорлари тизимини яратиш Интернет-логистика яратилишини талаб қилади. 

 

 

7.

Сайёҳлик маҳсулоти  - бу сайёҳларга сотиш учун мўлжалланган саёхат қилиш ҳуқуқи.

 

 

8

Виртуал магазиннинг ишлаш технологияси анъанавий магазиннинг ишига ўхшаш.

 

 

9

Ахборот маҳсулотининг сифати уни узатишда баҳоланади.

 

 

10

Баннер  рекламаси – бу  радио орқали машҳур артист олиб борадиган Интернет-компания маҳсулотининг рекламасидир.

 

 

 


 

6-мавзу: WebMoney да ҳисоб очиш

1.     Тўлов тизими ҳақида тушунча

2.     WebMoney тўлов тизимининг  моҳияти ва мазмуни

3.     WebMoney тўлов тизимида ишлаш тартиби

 

1.     Тўлов тизими ҳақида тушунча

Интернет тармоғи воситасида амалга ошириладиган электрон бизнес тизими ривожланиш суръатининг секинлиги, электрон пуллар ва пластик карточкалардан хавфсиз фойдаланишнинг етарлича кенг тарқалмаганлигидадир. Асосан, товарни сотиб олишда, харидор сотувчига бир қанча камчиликларга эга бўлган, пластик карточканинг номерини беради (бу ҳақда қуйида батафсил айтиб ўтилади). Шу билан бирга сотувчи банкда карточкларни қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам – credit card merchant account очиш жараёни осон кечмайди. Электрон бизнес савдосида риск даражасининг юқорилиги сабабли ҳар қандай банк ҳам бундай хизмат кўрсатиш учун рози бўлавермайди. Пластик карточкалар ўрнига электрон пуллардан фойдаланувчи тўлов тизимидан фойдаланиш, турли майда савдогарларнинг камхарж ва ҳеч қандай расмиятчиликларсиз бозорга чиқиш имкониятини беради. Шу билан бирга Интернетда ўзини тўла оқламаётган бу тизим бир қанча харидорларни ҳам диққатини тортади.

         Интернет тармоғида махсус қўлланилиш учун ишлаб чиқилган миллий ва хорижий тўлов тизимларида кредит карталари ёки электрон пуллар ёрдамида товар ва хизматлар учун тўловларда фойдаланилмоқда.

Интернетдаги оддий савдо тури - бу турли маълумотлар (матнлар, графика ва бошқалар), дастурий таъминот ва хизматлар (масалан, хусусан Интернетга кириш) билан шуғулланишдир. Анъанавий тарзда бундай мақсадлар учун  кредит карточкаларидан фойдаланилади.  Аммо, Интернетда 99,9 фоиз қилинаётган бу турдаги кичик харидлар учун ушбу турдаги тўлов тизимини қулай ва хавфсиз деб бўлмайди. Айни вақтда, (қоидага кўра ўзи умуман билмаган ва ишонишга етарли асоси бўлмаган) сотувчига карточкаси ва ўзи ҳақида, барча рақам ва амал қилиш муддати, исми ва манзилгоҳи кўрсатилган ҳолда маълумотларни тақдим қилиши керак. Бунда харидор ўз карточкасидан 1$ эмас, балки ундан бир неча баробар ортиқ суммани йўқотишига таваккал қилади, чунки карточка ҳисобрақамида, одатда бир неча минг доллар бўлади. Бунда харидор тўғрисидаги маълумотлар исталган одамга тарқалиши мумкин. Ҳақиқий сотувчи учун ҳам бу ҳолат ноқулай бўлиши табиий ҳол, албатта.

         Унда карточка ва унинг эгаси  ҳақидаги маълумотларни тармоқ орқали ўғирланмаслиги борасида ва вақт ўтгандан сўнг шу карточкадан ўғирланган пулни қайтариш борасида ҳеч қандай кафолат йўқ.  Қўшимча тарзда банкка жарима тўлашга тўғри келиши мумкин (бунда,  ҳар бир пулни қайтариш операцияси - chargeback учун жарима миқдори 25$ ни ташкил қилади). Шунинг учун ҳам тармоқ орқали бўладиган қалтис  операцияларда Америка банкларининг адолатлилигини тан олмасликнинг иложи йўқ. Мос равишда бундай (харидорлар аксарият ҳолларда хариддан воз кечишади) сотувчилардан олинадиган комиссион тўловлар миқдори оддийлардан 1,5 – 2 баробар кўп миқдорда қилиб белгиланган.

Шу тариқа, айтиш мумкинки, Интернет тўлов тизимининг ҳали ҳеч ким ўйламаган ва юқорида санаб ўтилган камчиликлардан ҳоли бир тизим мавжуд. Бундай схемалар электрон имзоларни номиналларни сақловчи – маълумотлар даҳасини   қалбакилаштириш (нусха кўчириш)дан шифрлаш ва ҳимоялаш билан бирга виртуал банкларда ҳимояланган кириш йўлига эга бўлган ҳисобларни юритиш электрон пуллар ёрдамида амалга оширилади. 

         Рақамли пулларни Интернет муҳитидаги тўлов тизимининг асоси сифатида, уларга амал қилишини ташкиллаштириш, хавфсизлик даражаси ва ҳисоб-китоб усулига кўра таснифлаш мумкин.

         Фойдаланиш турига кўра рақамли пуллар қуйидагича гуруҳланади:

·    зарурий маълумотлар билан очиқ тарзда алмашинув;

·    маълумотлар алмашинув босқичида шифрланган маълумотлар тизими;

·    гувоҳнамалардан фойдаланишни кўзда тутадиган тизимлар;

·    Интернет тармоғида клиринг тизимлари;

·    рақамли нақд пуллар (ШК  кўринишидаги);

·    рақамли нақд пуллар (Smart card  кўринишидаги).

Очиқ тарзда маълумотлар алмашинув. Моҳиятига кўра, бу тизим эмас, балки кредит карта ёрдамида (худди, телефонда буюртма бергандагидек) Интернет тармоғида тўлашнинг энг оддий усулидирУ хавфсизликнинг ҳеч қандай чора-тадбирларисиз, тармоқ орқали зарурий маълумотлар (карта номери, эгасининг исми шарифи ва манзилгоҳи)ни бериш орқали амалга оширилади. Бунинг камчилиги яққол: маълумотлар махсус фильтрлар ёрдамида осонгина қўлга киритилиши ва карта эгасининг зарарига ишлатилиши мумкин. Сотувчи харидорларнинг тўловдан воз кечиш эҳтимоллигидан, доимо ишончсизликда  бўлади. Ҳозирги кунда бу усул ўзининг амалий қимматини йўқотиб бормоқда.

 Маълумотлар алмашинув босқичида шифрланган маълумотлар тизими.  Бу ўтган усулга қараганда анча ҳимояланган усул ҳисобланади. Тўлов Интернет тармоғида маълумотлар тарқатишнинг хавфсиз ёки алоқа сеансининг ҳимояланган (шифрланган) протокол (баённома)лари ёрдамида амалга оширилади. Транзакция жараёнида маълумотларни ушлаб олишнинг деярли иложиси йўқлигига қарамасдан, бундай маълумотлар сотувчи серверидан олиниш хавфи остида бўлади. Шу билан бирга сотувчи томонидан ҳам, харидор томонидан ҳам идентификаторни қалбакилаштириш  ёки алмаштириб қўйиш эҳтимоллиги ҳам йўқ эмас. Харидорда “кредит карта” дан маълумотларни олиш ва кейин “ғаразли хакер” эмас, балки  ўз картасидан  нимага ва қачон тўловни амалга оширганлигини рўкач қилган ҳолда  тўловдан воз кечиши мумкин.    

Гувоҳномалар ишлатишни кўзда тутувчи тизимлар.

Бу ҳам Интернет тармоғида кредит картадан фойдаланишнинг яна бир йўли бўлиб, бошқаларига қараганда ишончлироқ ҳисобланади. У мижоз ва сотувчиларнинг рақамли сертификатлари ва рақамли имзоларини тасдиқловчи маълумот алмашинувининг махсус ҳимояланган протоколларни қўллаш билан узвий боғлиқ. Бу усулни қўллашда келишувнинг шартларини бажариш ва идентификаторларни алмаштириб қўйиш ҳолатлари кузатилмайди.

Интернет тармоғида клиринг тизими.  Французчадан таржима қилганда “клиринг” – ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тушунилади. Интернетда клиринг тизимининг асосий ғояси шундан иборатки, мижоз электрон магазиндан хар бир хариди вақтида ўзининг шахсий ва банк маълумотларини очиши шарт эмас. Бунинг ўрнига у магазинга (клиринг тизимида ишловчи) ўзининг идентификатори ёки ушбу тизимдаги исмини маълум қилади холос. Шундан кейин магазин системадан тўловни тасдиқланиши ёки рад қилинишини сўрайди. Амалда тизим электрон магазинга тўловни кафолатлайди. Бунда мижоз ўзи ҳақидаги маълумотларни фақат бир марта – яхши ҳимояланган протоколлар ёки Интернетдан бошқа (масалан, почта) воситалар орқали ишончли ва ҳимояланган тизимга беради. Тизимда пул мижозга қулай бўлган  усулда йиғилиб боради. Агар кредит карта бўлса, мижоз рўйхатдан ўтиши билан, ушбу тизим ёрдамида тўлов амалга оширилади, кредит карта бўлмаган ҳолда пул етиб боргунча (пул ўтказиш ёки чек орқали), кутишга тўғри келади. Тизим мижоз ва сотувчининг идентификаторини тасдиқловчи рақамли сертификатларни чиқаришга мослашган ва мижознинг магазин билан “суҳбат” протоколи ушбу сертификат ва электрон имзолардан фойдаланади.              

Рақамли нақд пуллар (РС тури) – Интернетдаги замонавий ҳисоб-китоб кўринишларидан бири рақмли нақд пуллар ҳисобланади. Рақамли нақд пуллар – купюра ва танга ролини ўйновчи жуда катта рақамлар ёки файллардир. Юқорида санаб ўтилган тизимлардан фарқли равишда, бу файллар пуллар ҳақидаги ёзувлар эмас, балки ҳақиқий пуллардир. Криптографиянинг замонавий усуллари, хусусан, кўр имзо алгоритмлари уларга ишончли ишлашларини таъминлаб беради. Ушбу турдаги тизимни бошқариш учун ҳаражат, бошқа тизимларга қараганда анча оздир. Шунинг учун ҳам бундай тизимдаги ҳисоб-китобларда кредит картасининг уларга майда – 1 АҚШ долларидан кам бўлган ҳисоб китобларда дадил қўллаш имконини беради (бундай кичик тўловлар – микротўловлар деб юритилади). Мутахассислар фикрларига кўра, Интернет тармоғида маълумотлар сотиш ҳажмининг асосини, айнан, микротўловлар таъминлаб беради. Бундан ташқари рақамли нақд пулларда пул сарфлаган мижоз ҳақида ҳеч андай маълумот бўлмаслиги билан, эгаси номининг тўла сир бўлишини таъминлайди. Бундай рақамли пулларнинг яна бир тури рақамли чекларни ҳам келтириш мумкин.

         Рақамли нақд пуллар (Smart Card тури) -  рақамли пуллар соҳасида яратилган мукаммал тизимлардан бири - Smart Card технологиясига асосланган тизимдир. Замонавий  смарт карта ўзининг процессорига, хотирасига, дастурий таъминотига маълумотларни киритиш ва чиқариш тизимига эга бўлган кичкина компьютердир. Ҳар қандай смарт картада ҳам рақамли нақд пуллар бўлавермайди. Ҳозирча смарт карта уларни рўйхатдан чиқарилганлиги ёки мижоз ҳақидаги маълумотларни ўзига олган оддийгина дебет картаси сифатида фойдаланилмоқда (шартли раишда “электрон ҳамён” деб аталади). Smart Card га асосланган рақамли нақд пуллар зарурий махфийлик ва анонимликни таъминласа-да, тўловни тасдиқлаш тўғрисида марказ билан бўладиган алоқани таъминлаш заруриятини кўзда тутмайди. 

         Бу уларнинг РС(ШК – шахсий компьютер) асосида қурилган бошқа тизимлардан асосий фарқидир. Файл пулларни дискдан кўчириб олиш ёки ўчириб ташлашнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам транзакциялар нолга интилади. Шу билан бирга бундай тизимни таклиф қилувчи компаниялар, картани банкоматда “тўлдириш” ёки пулни нақд қилиб олиш ҳолатларини ҳисобга олмаганда, транзакциялар устидан назорат ўрната олмайдилар ва улар учун тўловларни қабул қилмайдилар. Ҳозиргача, бундай карталар реал ҳаёт жараёнлари; кафе, кино ва бошқа жойларда хизмат ҳақи учун тўловларда ишлатилиб келинган (пилот дастурларида). Лекин тез орада (аниқроғи, уларни ўқиш учун ҳозирда ишлаб чиқилаётган ШК учун периферий қурилмалар кенг тарқалган шароитда) улар Интернетдаги ҳисоб-китоблар учун яроқли бўлади.

         Ҳисоб-китоблар турига кўра, тўлов тизимларини қуйидаги 3 асосий гуруҳга ажратишимиз мумкин:

- кредит схемалар;

- дебет схемалар

- “электрон пуллар”дан фойдаланувчи схемалар.

Юқорида келтирилган, тўловларни амалга оширувчи ҳар бир тизим ўзининг афзалликлари билан бирга, баъзи камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Уларнинг ҳар бирига қуйида тўхталиб ўтамиз.

Кредит схемалар. Кредит схемаларининг асосини кредит карточкаларидан фойдаланиш ташкил қилади. Электрон бозорда чакана харид жараёнида бундай карточкалардан фойдаланиш худди оддий магазиндаги харид жараёнидек бўлади: мижоз товар ёки хизматни сотиб олади ва сотувчига тўлов тариқасида ўз кредит карточкаси рақамини беради.

Айнан битта сотувчидан кўп маротаба харид жараёнида аксарият ҳолларда обуна тамойилидан кўпроқ фойдаланилади: мижоз кредит карточка маълумотларини бир марта маълум қилади ва кейинги харидларида фақат исмини айтиши билан кифояланади, сотувчи эса кредит карточкадан керакли суммани олади. Обуна тамойилидан America Online, Compu­Serve, NewsPage ва ESPNET, CyberCash, Open Market, First Virtual каби компаниялар  фойдаланади. Тўловларнинг кредит схемаси асосий афзалликлари қуйидагилардир:

-     мижозлар учун одатийлиги ва ҳуқуқий аниқлилик;

-     MasterCard, VISA, Microsoft ва IBM компаниялари ишлаб чиққан SET протоколидан фойдаланилаётганлиги сабабли, махфий маълумотларнинг етарлича юқори даражада ҳимояланганлиги;

         Дебет схемаси тоифасига клиринг транзакциялари кўзда тутилган электрон ҳамёнлар ёрдамидаги ҳисоб-китобларни киритишимиз мумкин (ўзига хос томони шундан иборатки, унда пуллар компьютернинг қаттиқ дискида сақланади)

      Виртуал ҳамёнлар тизимига Cybercoins тизими (CyberCash компанияси ишлаб чиққан) мисол бўла олади. Тўловлар дебет  схемасининг афзаллиги шундаки, унда мижозларга кредит фоиз  тўловлари зарурияти йўқ. Дебет карточкаларини қўллаш кенг тарқалган мамлакатларда электрон  бозордаги ҳисоб-китобларни амалда қўллаш жараёнини енгиллиштирувчи   SETпротоклининг I-моделида, дебет схемаларига кўра амалга оширилиб, уларни амалда қўллаш жараёни бирмунча енгиллашади.

Тўловлар дебет схемасининг камчиликлари

Дебет схемаси асосидаги тўловлар хавфсизлигининг зарурий даражасини таъминлаш муаммоси ҳозирга қадар ўз ечимини топгани йўқ. Бунда муаммо, кредит схемаларига ўхшаб, тўловларда SET протоколининг хавфсизликни таъминлашда  самаралироқ тизим эканлигида эмас, балки бу схемалар ортида VISA ёки MICROSOFT номларининг турмаётганидадир. Зарурий хавфсизлик даражасини таъминлаш мақсадида  бундай номдор фирмаларнинг қўллаб-қувватламаганлиги – тўловлар дебет схемасини машҳур бўлиб кетмаётганининг сабабларидан биридир. Шунга қарамасдан майда тўловлар секторида, (муаммо унчалик кўндаланг турмаган) дебет  схемалар кредит схемалар билан муваффақиятли  рақобат қилиши мумкин.

         Электрон пуллардан фойдаланувчи схемалар: Ўз моҳиятига кўра бундай схемалар ҳам дебет схемалар таркибига киради. Икки хил турдаги рақамли нақд пулар мавжуд:  смарт-карталарда сақланувчи ва компьютернинг қаттиқ дискларида сақланувчи. (Мисол тариқасида  Digicash, Netcash, Cybercoinларни келтириш мумкин)  электрон ҳамён бўйича ҳамма ҳисоб-китобларни банк ёки бошқа клиринг компанияси амалга оширади. Электрон пуллар тизимида карточкадаги ёки компьютер қаттиқ дискидаги ёзувларга мувофиқ, суммалар у ёки бу валютага ўтказилади. Бу маблағлар эркин конвертацияланиб,  сотувчи ва харидор ўртасидаги алоқа каналлари орқали  тўғридан-тўғри узатилиши мумкин. Электрон пуллар билан клиринг операциялари ўтказилмайди.

Электрон тўловларнинг бу системаси ўз моҳиятига кўра нақд пулларга ўхшашдир. Тўлов амалга ошириладиган тизим провайдерида олдиндан нақд пул купюраларининг  электрон аналоглари сотиб олинади.  Масалан Digicash компанияси ишлаб чиққан электрон пулларнинг ҳаёт цикли  қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

Авваламбор, мижоз ўз компьютерида ўз имзоси билан,  серия номери ва номиналларини аниқлаган ҳолда тасдиқлаб,  электрон купюралар яратади кейин пулни  жўнатади ва у ерда  пуллар ҳисобрақамига реал пул кўринишида тушгандан сўнг, фақатгина номиналларини билган ҳолда, у купюраларни имзолайди ва уни қайта мижозга жўнатади. Харид қилишда мижоз бу купюраларни  сотувчига жўнатади.  (Бунда сотувчи харидор ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаса-да,  харидор ўз купюралар серия номерини фақатгина ўзи билгани учун ҳам  харидни ўзи амалга оширганини доимо исботлаб бера олади). Сотувчи ушбу купюраларни банкка тақдим этади ва банк уларнинг ҳақиқийлигини текширганидан сўнг харидор ҳисобига ўтказиб беради.  Ҳозирда Digicash тизимини турли мамлакатларда бир қанча банклар қўллаб келмоқдалар. Масаланг, 1998 йилнинг 4 май куни Bank Austria ўз мижозларига Digicash  компанияси ишлаб чиққан Интернет тўлов тизимида қўлланиладиган электрон пулларни таклиф қилди. Хусусий шахслар билан операцияларда энг катта банк саналадиган Bank Austria  e-Cash технологиясини 1997 йил апрелида лицензияланган.

Мижозлар бирор банк билан келишув имзолаётганида, улар дастурий таъминотни ўз компьютерларига олишлари ва банкнинг веб-манзили (www.bankaustria.com) орқали онлайн тартибда ўз электрон пулларини фаоллаштириб олишлари мумкин. Шундан кейин банк билан ишлайдиган турли магазинлардан харид қилишни бошлаш мумкин.

         “Электрон пуллар”дан фойдаланувчи схемаларнинг афзаллиги:

-     бу тизим микротўловларни амалга оширишда қўл келади;

-     тўловларнинг махфийлиги таъминланади.

“Электрон пуллар”дан фойдаланувчи схемаларнинг камчиликлари эса, қуйидагилардир:

-      купюраларни олдиндан сотиб олиш зарурияти;

-     кредит таклиф қилиш имкониятининг йўқлиги.

Электрон нақд пуллар SETга ўриндош тизимлар билан  етарлича яхши рақобатга кириша оладилар.

Электрон бизнес ва тўлов тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган аксарият компаниялар қийин аҳволда қолдилар: Ставкани нимага қўйиш керак, SET тизимидаги тўловларгами ёки нақд пул билан амалга ошириладиган тўловларгами?  Агар яқин ўтмишда иккинчи вариантга тўлиқ ишонган бўлсалар,  ҳозирда бундай ишонч деярли йўқ. Баъзи тадқиқотларга кўра, консерватив кредит карточкаларини барибир электрон нақд пуллар сиқиб чиқаради.

Тўлов тизими – бу тўлов воситаси сифатида (стандартда кўрсатилган банк пластик карталари ёки электрон нақд пуллар) пулни сақловчилардан (дисклар, smart-карталар) фойдаланишни таъминловчи  зарурий дастурий воситалар йиғиндисидир. Тўлов тизимлари электрон бизнес тизими инфраструктурасининг асосий элементларидан биридир.  Электрон бизнес тизимида  савдони такомиллаштиришни амалда қўллаш анча ишончли,  истиқболли ва иқтисодий самарадор тўлов тизимларини қўллаш зарурияти билан жуда аҳамиятлидир.

         Ҳар қандай тўлов тизими оптималлигининг асосий мезонлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

1.     Транзакцияни амалга ошириш баҳоси.

2.     Тизим қатнашчиларининг жавобгарлик (мажбуриятлари) даражаси (масштаби).

3.     Хавфсизлик даражаси (ишончликлик, тизимга киришга қарши тура олиш,  махфийлик).

4.     Салоҳиятли мижозларни жалб қилиш даражаси.

5.     Интерфейснинг қулайлиги.

          Ҳозирга қадар юздан ортиқ тўлов тизимлари ишлаб чиқилган.  Уларнинг сони доим ортиб боради. Бу тизимларга аниқ таҳлилий баҳо беришнинг имкони йўқ. Шунинг учун ҳам кейинги мисолларда  ҳозирда амалда кенг қўлланиладиган тўлов тизимлари тўғрисида сўз юритамиз.

         Ўзбекистонда қўлланилаётган замонавий Интернет тўлов тизимларининг технологиялари турличадир.  Улар орасида тўлов тизимларининг иккита асосий таснифий гуруҳи энг катта қизиқиш  уйғотмоқда. Биринчи гуруҳ рақамли пуллардан фойдаланишга асосланган бўлса, иккинчисида тўловлар кредит карталар орқали амалга оширилади. Тўлов тизимларининг биринчи  гуруҳи типик вакилларига PayCash ва WebMoneyни киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳга эса, ASSIST (АССИСТ), Russian Shopping Club, CyberPlat (Киберплат), Instant, InterRussia, ЭлИТ лар мисол бўла олади. Улар бир-биридан фойдаланишнинг қулайлиги, рухсатсиз киришдан ҳимоялангани, шу билан бирга нархи билан фарқ қилади. Тўловлар тизими 1-жадвалда келтирилган электрон пуллар жуда катта амалий қизиқиш уйғотмоқда.

1-жадвал

Электрон тўлов тизимлар номи

Тизим шакли

Мультивалю-талилиги

Транзакция қиймати

Рақамли пулларни қўллашга асосланган тўлов тизимлари

PayCash http://www.paycash.ru/

Дебетли(тўлов ўз ҳисобрақамидан «тўлов китобчаси»га олдиндан ўтказилган рақамли нақдига амалга оширилади)

Олдиндан иштирок этади

Аниқ реализацияга боғлиқ. Комиссия исталган босқичда олиниши мумкин

WebMoney  http: //www.webmoney.uz/

WebMoney Exchange – «рақамли нақд пуллар»га ўхшаш ҳисоб-китоб тизими; тизимда ишлаш учун текин бўлган WMKeeper дастурини ўрнатиш талаб этилади.

Доллар

Евро

Сўм

Рубль

Гривнилар иштирок этади

Нақдсиз бу валюталарга тўлов суммасини 0,8%и миқдорида, бунда минимал комиссия $30, максимали $200ни ташкил этади.

Карточканинг ҳар хил турларини қўлланилишига асосланган тўлов тизимлари

ASSIST(АССИСТ) http://www.assist.ru/

VISA, Euro/Master Card, JCB кредит пластик карточкалари бўйича тўловлар

Иштирок этади

Сотиб олувчи учун текин. Магазинга харид ҳажмидан (3-5%) келишилган фоиз

Russia Shopping Club http://www.russianshopping.

com/

Тўлов воситаси бўлиб пластик карточка (VISA,Master Card, AmEx, Discover, Euro Card), бизнес ёки шахсий чек ҳисобланади. Пул ўтказмаси сотиб олиш вақтида ҳамда дебет режимида бўлиши мумкин.

Карточка/чекдаги маблағларни (банк-эмитент томонидан) долларга алмаштириш  мумкин бўлган ҳолатда бошидан иштирок этади

Сотиб олувчи учун текин. Магазин учун - савдо ҳажмига кўра махсус келишилган фоизни тўлайди

CyberPlat http://www.cyberplat.ru/ (лицензирована ФАПСИ)

Дебетли (тўлов сонли чек билан амалга оширилади)

Бугнги кунда фақат рублда хизмат кўрсатилади

Сотувчи транзакция суммасидан 4% тўлайди

Instant http://www.elbim.ru:8080/

Дебетли (банк мижозларига Интернет орқали онлайн режимида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга имкон беради)

-

-

InterRussia http://www.InterRussia.com

Кредит карточкалари бўйича тўловларни қабул қилиш

Турли валюталар ишлатилиши мумкин, лекин ҳисоб-китоб фақат долларда амалга оширилади

Фойдаланувчи учун  текин. Сотувчи шартномани расмийлаштириши ва $150 миқдорида бадал тўлаши керак

 

Унда бу электрон тўлов тизимларининг солиштирма баҳоси берилган.

2.WebMoney тўлов тизимининг  моҳияти ва мазмуни

Тўлов тури: Web Money Exchange – “рақамли нақд пуллар”га ўхшаш Интернет ҳисоб-китоблари тизими. Тизимда ишлаш учун WM Keeper Classic ва WM Keeper Light бепул дастурини ўрнатиш талаб этилади.

Кўп валюталилик: АҚШнинг доллари, Россиянинг рубли, Европанинг евроси, Украинанинг гривниси ва Ўзбекистоннинг сўм пуллари сақланади.

Транзакция баҳоси: IMTB, Web Money нақдсиз пул ўтказмалари учун “ҳамён”нингиздан қуйидаги тарифлар бўйича пул ушлаб қолади:

Тизим иштирокчилари ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишда воситачилик хаки фақат маблағни жўнатувчидан ундирилади ва ўтказилган маблағ суммасининг 0,8%ни ташкил этади.

Хар бир транзакцияни амалга оширганлик учун тизим тўлов суммасининг 0,8% миқдорида, лекин 100WMY дан кам ва 55000WMY дан кўп бўлмаган миқдорда тариф ундирилади ( бир WM– индентификаторнинг ҳамёнлари билан ўтказилган опеарциялар бундан мустасно).

Транзакцияларни амалга оширганлик учун тарифлар ўзгариши мумкин.

Ўзбекистонда www.webmoney.uz   тўлов тизими 2007 йилдан бошлаб  кўлланилиб келмоқда. Бу сайтнинг кўриниши қуйидагича 1-расмда келтирилган.

 

                                                                                               1-расм

Ўзбекистонда WebMoney тўлов тизимининг сайти

 

 

Тизимнинг афзаллиги: Web Money тизимидаги тўловлар аноним бўлгани сабабли, пул ҳаракати устидан назорат қилиб бўлмайди, электрон бизнес иштирокчилари бири иккинчисига қачон ва нима учун пул ўтказганини билиб бўлмайди.

Web Money тизимида идентификатор тақдим этилади, бу дегани рўйхатга ўтиш вақтида WebMoney Transfer тизими иштироқчисига иш олиб бориш учун зарур бўладиган 12-рақамли уникал WM-идентификатор тақдим этилади. WM-идентификатор тизим фойдаланувчисининг уникал белгиланиши ҳисобланади.
WM-идентификатор эгаси ўзи мустақил равишда фойдаланиш паролини киритади ва махфий калитлар сақланадиган файллар ва хамёнларнинг сақланиш жойини белгилайди. У дастуринг маълумотлар қисмига ўзи ҳақидаги маълумотларни киритиши зарур бўлганида уларни ўзгартириши мумкин.
Тизимда идентификациядан ташқари Сиз WM-идентификатор ёрдамида махфий калит ва унинг пароли асосида аутентификация жараёнини ҳам олиб боради.  Махфий калит Сизнинг мулкингиз ҳисобланиб бошқа шахсларга берилмасилиги керак.

WM-идентификатор эгасининг шахсини аниқлаш учун тизимда WM-аттестация тадбири олиб борилади.

Тизим фойдаланувчиларига узларининг иловаларини ишлаб чикишлари шартида идентификация ва аутентификация жараёнларини автоматлаштирилган тизимда олиб борилади.

Хавсизлик хизмати WebMoney Transfer технологияси Интернет тизими орқали маълумотларни айира бошловчи дастурларга қўйиладиган хавфсизлик талабга тўла жавоб берган ҳолда ишлаб чиқилган.  Фойдаланувчиларнинг маълумотлари ва маблағларининг хавфсизлиги таъминловчи самарадорлиги тизимнинг бир неча йиллар давомида хатоликларсиз ишлаб келаётгани билан тасдиқланган бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилади.

Тизимда қўлланиладиган хавфсизлик чора тадбирларидан бир қанчаси кўриб чиқсак.

WM Keeper дастурига кириш учун фойдаанувчининг 12-ракамли уникал WM-идентификаторини ва паролини (фойдаланувчи томонидан киритилади), шунингдек махфий калитлар ва хамёнлар сақланидаг файларнинг компьютер хотирасидаги сақланиш жойини билиш талаб қилинади.
Дастурнинг тузилиш архитектураси ўзга фойдаланувчиларнинг WM-хамёнларидан ноқонуний фойдаланиш ва ҳисобида маблағлар мавжуд бўлмаган WM-хамёнлардан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳолатларини олдини олади (бундан кредит карталари орқали тўловларни амалга ошириш тизимлари ҳоли).

Дастурнинг барча операциялари —WebMoney ларни хамёнларда сақлаш, ҳисоб-рақамидан кўчирма, фойдаланувчилар RSA симон алгоритмлардан фойдаланган ҳолда кодлаштирилган тартибда амалга оширилади. Хар бир сеанс учун амалга ошириладиган операцияларнинг махфийлигини таъминлаш учун уникал сеанс калитларини ишлатилади.

Дастур доирасида алоқа узилишари учун турғунлик олий даражда. Агар бирор бир операция самарали амалга оширилмаса у тизим томонидан инобатга олинмайди. Трансакцияларни амалга ошириш вақтида маблағлар доим бирор бир томоннинг WM-хамёнларида жойлашган бўлади. Оралиқ ҳолат тизимда мавжуд эмас. Бундан кўриниб турибди-ки, WM-маблағларининг йўқотилиши каби ҳолатнинг вужудга келиши умуман мумкин эмас.

Ўрнатилган технологик механизлардан ташқари тизимда фойдаланувчиларнинг ўзлари томонидан ўрнатиландиган қўшимча хизматлар ҳам мавжуд.

Махфийлик: Хохишингизга қараб WM Keeper дастуриинг иловалари орқали сиз ўзнингиз ҳақидаги маълумотларни (исмингиз, фамилиянгиз,  e-mail, почта манзили ва х.қ.). WebMoney Transfer дастурининг бошқа фойдаланувчилари назаридан беркитишингиз мумкин. Бундай ҳолатда операцияларни амалга оширишингизда иккинчи томон сиз ҳақида маълумотларга эга бўлла олмайди.

Агарда кейинчалик сизнинг тижорат ҳамқорингиз ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни кўрсатишни талаб қилса ва сиз бунга рози бўлсангиз,  WM Keeper дастурининг иловалари бу маълумотларни кўринадиган қилишга имконият беради.

WM-идентификатори орқали ишлатадиган WM-хамёнларнинг рақамларини аниқлаш мумкин эмас. Хохишингиз ва компьютерингизга караб WM Keeper дастурининг  бир нечтасини ўрнатиб тизимга турли хил WM-идентификаторлар орқали киришингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш: WebMoney Transfer тизимининг фойдаланувчиси бўлиш учун  ўз ШК (шахсий компьютерингиз)га мижозлик дастурини ўрнатишингиз ва дастур интерфейси орқали тизимда рўйхатдан ўтишингизнинг ўзи кифоя. Рўйхатга ўтиш вақтида тизим битмига имзо чекишингизни ва ўзингиз ҳақидаги маълумотларни кўрсатишингиз керак бўлади. Шундан сўнг  фойдаланувчи идентификатори – WM-идентификатор топширилади. Шунингдек, турли хилдаги WM-хамёнлар очилади. Ўз ҳамқорларингизга ўзингизнинг WM-хамёнингизнинг рақамини маълум қилиб,  улардан WM ларни олишингиз мумкин булади.

3.WebMoney тўлов тизимида ишлаш тартиби

Тизимда рўйхатдан ўтиш учун WM Keeper дастурининг ики версиясидан бирини ўз компьютерингизга ўрнатишингиз керак бўлди WM Keeper -  Classic ёки Light. WebMoney Transfer тизимидан фойдаланувчилар қаторига кўшилиш учун қуйидаги амалларни бажариш лозим:

         WM Keeper Classic мижозлар дастурининг инсталляцион архивини ШКга кўчириб олинади. [8] Олинган файлни у жойлашган папкадаги файл номида  инсталляция қилиш лозим. Инсталляция жараёнида экранда пайдо бўлувчи кўрсатмаларга риоя қилиш керак.

         Инсталляциядан сўнг вазифалар панели (экраннинг чап томонидаги қўйи бурчак)да «Пуск» («Start») менюсидаги WM Keeper белгисини босиб, дастурни ишга тушириш керак. Пайдо бўлган диалог дарчасида рўйхатдан ўтиш ёки тизимга кириш тақлиф қилинади. Рўйхатдан ўтишни танлаш лозим. Шундан сўнг бизга махфий калитли файллар ва хамёнлар жойланган файлларни сақлаш учун компьютер хотирасидаги жойни кўрсатиш ва дастурни ишга тушириш учун пароль тайинлаш тақлиф қилинади. Қаторларни тўлдириб «Создать»ни танлаш керак.

         Рўйхатдан ўтиш жараёни ўз-ўзидан амалга ошади. Тизимга кириш учун зарур бўлган бетақрор WM-идентификатор берилади. Уни, унинг паролини ёзиб олиш лозим ва албатта калитли файлдан эҳтиёт шарт нусха кўчириб олинг. Дастур ўрнатилгач, у R-, Z-, E- ва Y-русумли ҳамёнлар яратади. Ҳамёнлардан  тизимда ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланишингиз мумкин. WM Keeper дастурини ишга тушириш ҳам старт менюсидан амалга оширилади. Экранда WM-сейф тасвири пайдо бўлгач, «Вход» («Кириш»)ни танлаб, рўйхатга ўтиш пайтида тайинланган ўз WM-идентификаторингиз ва паролингизни кириш лозим. Дастур сертификатлаштириш серверига уланишини (Online холати) кутиш керак ва натижада ўз WM-ҳамёнларини ва тизимдаги операцияларга кириш имкониятига эга бўлади.

         WM Keeper Classic дастури Windows 98 SE, Windows Me, Windows 2000, Windows XP, Windows 2003 операцион системаларида ишлайди. Windows 98 да ишлаш учун қўшимча Distributed Component Object Model (DCOM) ўрнатиш лозим. DCOMнинг оҳирги версияларини Microsoft компаниясининг сайтидан топиш мумкин (DCOM98 1.3). WM Keeper Classic дастурининг русча версияси билан ишлашда ёки тегишли операцион системанинг русча таҳриридан махаллийлаштирилган инглизча версиядан фойдаланиш лозим.

         WM Keeper Classic дастури ШКга ўрнатувчи учун минимал талаблар:

• Тактли частотаси 166 MHz булган Pentium процессори

• 32 Мб ли оператив хотира

• SVGA 800x600 16 color (аксарият скинлар учун - hi-color)

• Каттик дискда 4 Мб буш жой

• Сичконча

• Модем ёки алохида тармок оркали Интернетга уланиш

5.5 ва ундан юкори версияли Microsoft Internet Explorer браузери

WM Keeper Classic дастури хакида муфассалрок маълумот:

• WM Keeper Classicни прокси-сервер орқали улаш бўйича тавсиялар

• WM Keeper Classic интерфейсининг муфассал тавсифи

• WM Keeper Classic тарихи

• eToken Pro дан фойдаланиш

• ruToken дан фойдаланиш

• WM Keeper Phone Plugin тавсифи

WM Keeper Classic муттасил такомиллаштирилмокда. Дастурнинг жорий версияси - 3.0.0.2. Инсталляцион файлни downloads саҳифасидан ёки қуйидаги ишоралар бўйича юклаш мумкин

• WebMoney Keeper 3.0.02 (русча версия) - 1,9 Мб;

• WebMoney Keeper 3.0.02 (инглизча версия) - 1,9 Мб.

         WM Money тўлов тизимида WebMoney Keeper Classic дастурий таъминотидан ташкари WebMoney Keeper Light дастурий таъминотидан ҳам фойдланишимиз мумкин.

         WM Keeper Light дастурни фойдаланувчининг компьютерига ўрнатишни талаб қилмайди ва тизим иловаларининг серверида бажарилади. Иш натижалари ҳимояланган https-уланиш орқали мижоз браузерига узатилади (128 разрядли SSL қўлланилади).

WM Keeper Light билан ишлаш учун компьютерга WebMoney Transfer сертификатини ўрнатиш ва браузерни ишга солиш қифоя. WM Keeper Light браузерларнинг ҳар хил версияларини қувватлайди, шу боис ҳар қандай платформада ишлаш мумкин. Microsoft Internet Explorer ёки Netscape да рўйхатдан ўтиш ва шахсий сертификат олиш мумкин ва www.wmcert.com сайтида бажарилади. Opera да рўйхатдан ўтиш ва шахсий сертификат олиш учун «Сервис-Настройки-Сеть» менюсидаги Opera кўрсаткичларида браузер Идентификациясини ўрнатиш лозим: Mozilla 5.0 сифатида ифодаланади.  WM Keeper Light сервер иловасини ишга тушириш учун шахсий сертификат ўрнатиш ва https://www.light.webmoney.ru  сайтига кириш лозим.

         WM Keeper Light интерфейсининг тавсифини ишга солинган дастурда менюнинг «Помощь» («Ёрдам») бандидан топиш мумкин. Дастур билан ишлаш пайтида тугилган саволларга жавоб олиш учун «?» белгили иконкалардан хам фойдаланилади - сичконча уларга тугриланганида интерфейс элементига (устун ёки сатрга) тегишли тавсиф пайдо бўлади.

 Тизимнинг камчилиги: 1024 битгача узунликда бўлган калитдан фойдаланишни кўзда тутувчи шифрлашнинг жуда қиммат эканлиги. Шу билан бирга бу тизимни қайта шифрлаш имкониятини келтириб чиқарувчи алгоритмларни ишлаб чиқиш ёки чиқилмаслигига аниқ ишончнинг йўқлиги.

Амалда кўпроқ  қўлланадиган  Россиянинг электрон тўлов тизимларига қисқача таъриф берамиз.

 

 

 

 

 

Назорат саволлари

 

1.Тўлов тизими ҳақида тушунча.

2. Тўлов тизимининг электрон бизнесдаги аҳамияти.

3. WebMoney тўлов тизими нима?

4. WebMoney тўлов тизимига уланиш тартибини тушунтириб беринг.

5. WebMoney тўлов тизимининг ишлаш тартиби.

6. WebMoney тўлов тизимининг афзалликлари ва камчиликлари.

 

Таянч иборалар

Тўлов тизими – бу тўлов воситаси сифатида (стандартда кўрсатилган банк пластик карталари ёки электрон нақд пуллар) пулни сақловчилардан (дисклар, smart-карталар) фойдаланишни таъминловчи  зарурий дастурий воситалар йиғиндисидир.

Web Money Exchange – “рақамли нақд пуллар”га ўхшаш Интернет ҳисоб-китоблари тизими.

Махфийлик – ҳоҳишингизга қараб WM Keeper дастуриинг иловалари орқали сиз ўзнингиз ҳақидаги маълумотларни (исмингиз, фамилиянгиз,  e-mail, почта манзили ва х.қ.).

Рўйхатдан ўтиш WebMoney Transfer тизимининг фойдаланувчиси бўлиш учун  ўз ШК (шахсий компьютерингиз)га мижозлик дастурини ўрнатишингиз ва дастур интерфейси орқали тизимда рўйхатдан ўтишингизнинг ўзи кифоя.

PayCash (пей кэш) бу Интернет тармоғидаги рақамли нақд пул тўловлари тизимидир.

Тўловнинг дискретлиги тўлов суммаси 0,01 копеек,  АҚШ доллари учун эса  0,001 цент  аниқликда исталган рақам билан ифодаланган бўлиши мумкин.

 

Тест саволлари

1.Электрон тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар шакли:

А) Банк картаси

B Электрон чек

С) Рақамли пуллар, электрон пуллар

D) Барчаси биргаликда

2.Электрон савдо инфратузилмаси ўз ичига қуйидагиларни олади:

A) Ишлаб чиқариш инфратузилмасини

B) Сотиш инфратузилмасини

C) Хизмат кўрсатиш инфратузилмасини

D) Биргаликда барчасини

3.«PayCash» тўлов тизими - бу:

А) Очиқ тизим

B) Ёпиқ тизим

С) А ва В жавоблар тўғри

D) Тўғри жавоб йўқ

4. Web Money тизимидаги тўловлар.......

 А) Очиқ тизим

B) Ёпиқ тизим

С) Аноним

D) Тўғри жавоб йўқ

 

Кейс машғулот учун масала

Мазкур ибора тўғри/нотўғри (ҳа/йўқ)

 

 Мазкур ибора жавоби

Ҳа

Йўқ

1.

Электрон тўловлар тизими талабларидан бири аутентификация  ҳисобланади.

 

 

2.

Рақамли пуллар – бу электрон пуллардир.

 

 

3.

«Web Money» тўлов тизими  — аноним тизим.

 

 

4.

«PayCash» тўлов тизими  — аноним тизим.

 

 

5.

Транзакциянинг алоҳидалиги – бу унинг мустақиллигидир. 

 

 

6.

Электрон тўловларнинг махфийлиги уларнинг авторизациясини билдиради.

 

 

7.

Электрон чек тўловчи томонидан кодлаштирилиши ва шу зайилда сотувчидан (пул олувчидан) яширилиши мумкин.

 

 

8

Ҳар бир купондан тўлов учун бир неча марта фойдаланиш  мумкин.

 

 

9

Электрон тўлов тизими банк ҳисоб рақамидан олисдан туриб фойдаланишни таъминлайди.

 

 

10

Транзакция – бу бирор мақсад учун пул  маблағларини ўтказиш бўйича банк операциясидир.

 

 

 

 

 

 

 

 


 

7-машғулот. Ҳисобдаги маблағ ва баъзи қўшимча усуллар

 

1.Тижорат банклари депозит ҳисобварақлари моҳияти ва мазмуни

2.«eKarmon» интернет-тўловлар тизими орқали ҳисобни тўлдириш ҳамда ишлатиш йўллари

1.Тижорат банклари депозит ҳисобварақлари моҳияти ва мазмуни

Бозор муносабатлари шароитида давлатимиз ички сиёсатиниг асосий йўналишларидан бири-республикамиз аҳолисининг моддий ва маънавий турмушини оширишдир. Бу эса республикамиз халқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тақозо этади. Бу вазифани бажариш учун ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш, чет давлатлар тажрибасидан фойдаланиш, қўшма, корхоналар ташкил этиш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, хом-ашёни қайта ишлашни ривожлантириш ва товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш лозим. Республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тезлаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, жамғарма ишини ривожлантиришнинг ва аҳоли пул даромадларини ташкил қилиниши ва кўпайиши учун асосий шарт-шароит ҳисобланади. Аҳоли пул даромадларининг кўпайиши эса аҳоли пул жамғармалариниг кўпайишига асос бўлади.

Аҳоли пул жамғармаларининг ўзи нима? Аҳоли пул жамғармалари бу-аҳолиниг истеъмол мақсадларига вақтинча ишлатилмай бўш турган, кредит муассасаларининг бирида ёки аҳолининг ўз қўлида йиғилган, меҳнатдан топган даромадининг бир қисмидир.

Умуман олганда, аҳоли жамғармалари мақсадли ҳарактерга эга, яъни улар бирор мақсадни кўзлаб йиғилади. Масалан: бир ойлик маошга телевизор, мебель, машина ёки музлатгич каби товарларни сотиб олиш мумкин эмас. Шунинг учун, банкдаги ҳисобварақларда аста-секин пул маблағларини йиғиб, маълум бир сумма йиғилгандан сўнг, уни олиб, керакли товарни сотиб олиш мумкин. Аҳолининг турмуш даражаси ортиб борган сайин унинг истеъмол структураси ортиб боради. Уларнинг ҳаражатлари олдиндан пул йиғилишини тақозо этади. Бу эса янги омонат турларининг пайдо бўлишига олиб келади.

Баъзи ота-оналар даромадларининг кундалик истеъмолдан ортиқча қисмини ўз фарзандлари вояга етиши, уйланиб мустақил ҳаётга қадам қўйиши, олий ўқув юртини битириш вақтига ва ҳокозо ҳолларда совға сифатида банкдаги омонатлар бўйича юритиладиган ҳисобварақаларга қўядилар.

Аҳолининг маълум бир қисми ўзларининг меҳнат фаолияти жараёнида ортиқча пул маблағлари йиғилиб қолса, пенсияга чиққан даврда ўз турмуш даражаларини аввалгидек яхшилигича сақлаб қолиш мақсадида банкларга ўз омонатларини топширадилар. Шу билан бирга айни бир вақтда аҳолининг бир қисмида бирор каттароқ товар сотиб олиш зарурати бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда ҳам ортиқча пул маблағлари банкдаги ҳисобварақларида сақланиши мумкин. Тижорат банки балансининг жорий ликвидлилик даражасини пасайиши банкнинг депозитлар ва уларга хисобланган фоизларни уз вактида кайтариш имкониятини пасайтиради.

Банкларнинг балансини умумий ликвидлилигининг ёмонлашуви муддатли ва жамгарма депозитларини уз вактида ва тулик кайтарилмаслик холатларини юзага келишига сабаб булади. Шунинг учун хам банк балансининг жорий ва умумий ликвидлилигини таъминлаш тижорат банклари депозит сиёсатининг самарадорлигини таъминлашнинг мухим омилларидан бири хисобланади.

Тижорат банкларининг депозит сиёсатига таъсир килувчи асосий омиллардан бири Марказий банкнинг очик бозор операцияларининг узгариши хисобланади. Агар Марказий банк очик бозор операцияларида купрок кимматли когозларни сотувчи булиб иштирок этса, бу холат тижорат банкларининг ликвидлилигини пасайишига олиб келади. Бу эса, банкларнинг депозит сиёсатига тегишли узгаришларни киритилишига сабаб булади.

Тижорат банкларининг депозит сиёсатини ишлаб чикишда хисобга олинадиган асосий омиллардан яна бири банк хизматлари миллий бозоридаги узгаришлар хисобланади.

Хозирги вактда республикамизда бир катор тижорат банкларининг ресурс базасининг нисбатан заифлиги улар томонидан курсатиладиган хизматлар сонини оширишга тускинлик килмокда. Бунда, айникса, банкларнинг кимматли когозлар билан боглик операцияларининг ривожланиш даражаси пастлигича колмокда.

Ўтиш даврига хос булган хусусиятлардан бири молиявий бозорларни ривожланиш даражасининг паст эканлиги хисобланади. Бу эса, ахолининг ва корхоналарнинг пул маблагларини кенг куламда банк муассасаларига жалб килиш жараёнига бевосита салбий таъсир курсатади.

Банк ҳисобварағи - банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк ва мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатларни амалга ошириш воситаси.

Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек, жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.

2.«eKarmon» интернет-тўловлар тизими орқали ҳисобни тўлдириш ҳамда ишлатиш йўллари

«eKarmon Group» Масъулияти чекланган жамияти 2008 йилда ташкил этилган. Компания «eKarmon» интернет-тўловлар тизими оператори саналиб, миллий валютага боғланган биринчи маҳаллий электрон тижорат тизими ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги 120-сонли «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Бошланғич Лойиҳа сифатидан эълон қилинган.

 «е» белгиси Интернет маъносини англатади. Яъни, «eKarmon» сўзини электрон кармон деб билиш мумкин.

«eKarmon» - бу электрон тижорат иштирокчиларига Интернет тармоғи орқали бир зумда товар/хизматларни шахсий ноёб электрон рақамли имзоларни (ЭРИ) қўлланган ҳолда сотиб олиш/ харид қилиш имконини берувчи интернет тўловлар тизимидир. ЭРИ «Multisoft Solutions» компаниясининг ЭРИ калитларини Рўйхатга Олувчи Маркази (КРОМ) томонидан берилган ЭРИ калитлари Сертификатлари асосида амал қилади. Тизим миллий валюта Сўмга боғланган бўлиб, фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.

         «eKarmon» тизими миссияси махаллий аҳолига, ишбилармон ва нодавлат жамотчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат секторига, интернет тармоғи ёрдамида товар/хизматлар учун бир зумда ва энг асосийси хавфсиз ҳақ тўлаш имконини берувчи замонавий, юқори технологик электрон тўлов тизимини тақдим этишдан иборат. Ўз фойдаланувчиларини хавфсизлик, қулайлик ва самара, ҳамда инсон ва моддий ресурслари тежалиши билан таъминлаш.

Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик субъектларининг операцион ҳаражатлари қисқариши, қўшимча тармоқлар вужудга келиши ва янги иш ўринлари пайдо бўлиши билан бутун чакана савдо бозор ривожланиши ва кенгайишига имкон яратувчи электрон савдо инфратузилмаси ривожига салмоқли ҳисса қўшишдан иборат. Биз аминмизки, бу ўз навбатида бутун мамлакат иқтисодиётида омилкорлик ва самарадорлик ошишида мухим ўрин тутади.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат ва электрон тўловлар тизимининг ривожи учун асос бўладиган маҳаллий қонунчилик талаблари доирасидаги қатор меъёрий-хуқуқий актлар амал қилиб келмоқда. Электрон тўловлар электрон тўловга оид ҳужжатлар, хусусан 2005 йил 16 декабрдаги "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (13 модда) асосланади. Жумладан, мазкур қонун 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Электрон рақамли имзо туғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ тартибга солинади.

Қуйида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати келтирилган:

2003 йил 11 декабрь, 562–II-сонли Ўзбекистон Республикасининг "Электрон рақамли имзо тўғрисида" ги Қонуни;

2004 йил 29 апрель, 611-II-сонли Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида" ги Қонуни;

2004 йил 29 апрель, 613-II-сонли Ўзбекистон Республикасининг "Электрон тижорат тўғрисида" ги Қонуни;

2005 йил 16 декабрь, ЎРҚ–13-сонли Ўзбекистон Республикасининг "Электрон тўловлар тўғрисида" ги Қонуни;

2005 йил 26 сентябрь,215-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида" ги Қарори;

2007 йил 12 июнь, 120-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори;

2008 йил 21 май, 102-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Қарори.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик Тўғрисидаги Кодекси. 22.09.1994 й. 2015-XII-сон. Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекси

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. ЎзР 22.09.1994 й. 2012-XII-сон.

Қуйида «eKarmon» интернет-тўловлар тизимининг асосий имкониятлари келтириб ўтилган. Мазкур манбалар ёрдамида у ёки бу функция билан батафсил танишишингиз мумкин.

 «eKarmon» тизими иштирокчилари

«eKarmon» интернет-тўловлар тизими ҳуқуқий муносабатларининг иштирокчилари:

Харидор

Описание: user

Тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий, уй ёки бошқа мақсадларда товар сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс.

Сотувчи

Описание: store

Тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ фаолиятнинг ушбу турини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.

Агент

Описание: agent

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, Тизим билан шартномавий маносабатлар асосида, тизим фойдаланувчининг электрон ҳисобини тўлдирувчи юридик шахс.

Банк

Описание: bank

Тизим (Банк-Хамкор) ва унинг иштирокчилари (Банк-Иштирокчи) ҳисоблари олиб борилувчи Ўзбекистон Республикасининг тижорат банки.

Электрон ҳисобни тўлдириш технологияси

       «eKarmon» интернет-тўловлар тизимида электрон ҳисобни (кармонни) тўлдириш, айни вақтда факат жисмоний шахслар томонидан миллий валюта - сўмда амалга оширилади.

Тўлдириш усуллари:

1. Тижорат банкларида нақд пул билан:

Қандай амалга оширилади:

          Банкнинг тўловларни қабул қилиш бўйича исталган шахобчасига келиб электрон кармонингиз рақамини кўрсатинг. Тўлдириш учун суммани ва исм шарифингизни аниқланг. Кармон бир неча сония ичида тўлдирилади!

Описание: popol2

          2. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкида очилган пластик карта (VISA, UzKart) орқали пул маблағларини ўтказиш:

а) банк инфокиосклари орқали тўлдириш

Описание: popol6

            3. Шунингдек, Сизнинг «eKarmon» интернет-тўловлар тизимидаги электрон кармонингиз (ҳисоб) пул маблағларини “ўтказиш” операциясини амалга ошириш орқали «eKarmon» тизимининг бошка фойдаланувчиси электрон ҳисобидан бир неча сония ичида маълум суммага тўлдирилиши мумкин.

 Описание: popol5

                            

 

Тизимда товар/хизматлар тўлови Харидорнинг электрон ҳисобидан шахсий банк рақами ҳисобига пул маблағларини чиқариш имконига эга бўлган Сотувчининг электрон ҳисобига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.Описание: provedeniye_plateja

Уяли алоқа, телефония, интернет-провайдерлар, коммунал хизматлари учун тўловларни амалга ошириш.

«eKarmon» тизимида уяли алоқа, Интернет-провайдерлар, халқаро ва шахар телефонияси, ҳамда коммунал хизматлар учун туловлар тизимда тўғридан тўғри Харидорнинг Шахсий Кабинетидан амалга оширилади.

Описание: oplata_uslug

Тизимда бир мижоз электрон ҳисобидан иккинчи мижоз электрон ҳисобига пул маблағларини ўтказиш.

Бир мижознинг электрон хисобидан пул маблағларини иккинчи мижознинг электрон хисобига утказиш Мижознинг «eKarmon» тизимидаги Шахсий Кабинетидан амала оширилади.

Описание: perevod

Тизимдан пул маблағларини чиқариш.

Тизимдан пул маблағларини чиқариш Мижозлар томонидан фақатгина банк ҳисобларига чиқариш йўли билан амалга оширилади.

Описание: vivod

 «eKarmon» тизимида учинчи шахсларнинг ижозатсиз киришидан ишончлилиги ва ҳимоясининг гарови, Электрон рақамли имзоланининг (ЭРИ) қўлланилиши саналади. ЭРИ 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо туғрисида»ги Қонунга мувофик, электрон хужжатдаги ЭРИ айни бир вақтнинг узида коғоз хужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир ҳил аҳамиятга эга. ЭРИдан “eKarmon” тизимига киришда, ҳамда реал вақт режимида тўловларни амалга оширишда фойдаланилади. «eKarmon» тизимида ЭРИдан тизимга киришда ҳамда «онлайн» режимида тўловни амалга ошириш чоғда фойдаланилади.

Бунинг учун тизим фойдаланувчиларига Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида давлат руйхатидан ўтган «Multisoft Solutions» компаниясининг ЭРИ калитларини Рўйхатга олиш маркази (КРОМ) томонидан ЭРИ калитининг сертификати берилади.

ЭРИни қўлланилиши, анъанавий «парол ва логин»лардан фойдаланиш методларга нисбатан, назария ва амалиётда устун деб исботланган. «eKarmon» тизимида қўлланилувчи ЭРИнинг сирли калитининг узунлиги 2048 битни ташкил қилади; демак, бугунги кунда ЭРИ калитларининг хар қандай компрометацияси олди олинади.

ЭРИ қўлланилиши «eKarmon» тизимида Мижознинг электрон ҳисобига кириш имкониятини фақатгина, ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси бўлган Мижоз, ушбу ЭРИнинг ёпиқ калити хавфсизлигини таъминлаган ҳолда олди олинади.

«Multisoft Solutions» МЧЖ қошидаги электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш Маркази, 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш Агентлигида рўйхатдан ўтган қонуний Марказ саналади.

Назорат саволлари

1. Аҳоли пул жамғармаларининг ўзи нима?

2. Банк ҳисобварағи нима?

3. «eKarmon» интернет-тўловлар тизими таъриф беринг?

4.«eKarmon» интернет-тўловлар тизимида ҳисобни тўлдириш тартибини тушунтиринг.

Таянч иборалар

Банк ҳисобварағи - банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк ва мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатларни амалга ошириш воситаси.

«eKarmon» - бу электрон тижорат иштирокчиларига Интернет тармоғи орқали бир зумда товар/хизматларни шахсий ноёб электрон рақамли имзоларни (ЭРИ) қўлланган ҳолда сотиб олиш/ харид қилиш имконини берувчи интернет тўловлар тизимидир.

Сотувчи - тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ фаолиятнинг ушбу турини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.

Харидор - тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий, уй ёки бошқа мақсадларда товар сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс.

Агент - Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, тизим билан шартномавий маносабатлар асосида, тизим фойдаланувчининг электрон ҳисобини тўлдирувчи юридик шахс.

 

Тест саволлари

1. Аҳоли пул жамғармалари бу-

А)Аҳолиниг истеъмол мақсадларига вақтинча ишлатилмай бўш турган, кредит муассасаларининг бирида ёки аҳолининг ўз қўлида йиғилган, меҳнатдан топган даромадининг бир қисмидир.

В) Тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий, уй ёки бошқа мақсадларда товар сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс.

С) Тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ фаолиятнинг ушбу турини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.

D) Уяли алоқа, телефония, интернет-провайдерлар, коммунал хизматлари учун тўловларни амалга ошириш.

2. Тижорат банкларида очиладиган депозит ҳисобварақлар турлари келтирилган қаторни кўрсатинг.

А) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақлари

В) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақлари

С) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақлари

D) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма, муддатли, ссуда депозит ҳисобварақлари

3. «eKarmon» интернет-тўловлар тизимининг мақсади тўғри таъриф келтирилган қаторни кўрсатинг.

А) Ўз фойдаланувчиларини хавфсизлик, қулайлик ва самара, ҳамда инсон ва моддий ресурслари тежалиши билан таъминлаш

В) Ўз фойдаланувчиларини хавфсизлик, қулайлик ва самара, ҳамда инсон ресурслари тежалиши билан таъминлаш

С) Уяли алоқа, телефония, интернет-провайдерлар, коммунал хизматлари учун тўловларни амалга ошириш.

D) Тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий, уй ёки бошқа мақсадларда товар сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс.

4.«eKarmon» интернет-тўловлар тизимида товар/хизматлар тўлови қандай тартибда амалга оширилади.

А)Харидорнинг электрон ҳисобидан шахсий банк рақами ҳисобига пул маблағларини чиқариш имконига эга бўлган Сотувчининг электрон ҳисобига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

В)Сотувчининг электрон ҳисобига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

С) Харидорнинг Шахсий Кабинетидан амалга оширилади.

D)Харидорнинг электрон ҳисобидан шахсий банк рақами ҳисобига пул маблағларини чиқаради.

5.«eKarmon» интернет-тўловлар тизимининг пул маблағларини чиқариш тартиби қандай тартибда амалга оширилади.

А) Мижозлар томонидан фақатгина банк ҳисобларига чиқариш йўли билан амалга оширилади.

В) Харидорнинг электрон ҳисобидан шахсий банк рақами ҳисобига пул маблағларини чиқаради.

С) Харидорнинг Шахсий Кабинетидан амалга оширилади.

D) Сотувчининг электрон ҳисобига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

 

7-машғулот учун масала

 

Интернет магазинларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари

 

Кўрсаткич номи

Ҳисоблаш  усули

Хусусий капиталнинг бир жойга жамланиш коэффициенти

Хусусий капитал / жами хўжалик маблағлари

Молиявий қарамлик коэффициенти

Жами хўжалик маблағлари / хусусий капитал

Хусусий капиталнинг ҳаракатчанлик коэффициенти 

Хусусий айланма маблағлар / хусусий капитал

Жалб қилинган капиталнинг бир жойга жамланиш коэффициенти

Жалб қилинган капитал / жами хўжалик маблағлари

Узоқ муддатли қўйилмалар таркиби коэффициенти

Узоқ муддатли мажбуриятлар / асосий воситалар ва бошқа айланмас активлар

Қарз маблағларини узоқ муддатга жалб қилиш коэффициенти

Узоқ муддатли мажбуриятлар / узоқ муддатли мажбуриятлар плюс хусусий капитал

Жалб қилинган капиталнинг таркиби коэффициенти

Узоқ муддатли мажбуриятлар / жалб қилинган капитал

Жалб қилинган ва хусусий капиталнинг нисбати коэффициенти

Жалб қилинган капитал / хусусий капитал

 

Топшириқ:

Юқорида келтирилган кўрсаткичлар бўйича “А” интернет магазинининг молиявий барқарорлик кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқинг.


 

8-МАВЗУ: МУСТАҚИЛ ЎҚИШ ҲАҚИДА МУҲОКАМА

Талабаларнинг дарс давомида олган билимларини бевосита мустаҳкамлаш учун, кўпроқ мустақил ишлаши ўқитиладиган фанга ижодий ёндошишга ёрдам беради.

Одатда, мустақил таълим назарий ва амалий фаннинг якунловчи бўлаги бўлиб, танланган мавзу бўйича, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустақил таълимда қўйилган масалаларни ҳал қилиш мобайнида янада мустахкамлайди.

Шу маънода мустақил таълим, талабаларнинг келажакда малакавий битирув ишини бажариш хамда бўлажак касб мутахассислари булиб етишишларида катга ахамиятга  эга.

1.                 Мустақил таълимнинг мақсади ва вазифалари

Мустақил таълим қуйидагиларни ўз ичига олади:

Кириш, асосий қисм (назарий олинган билимлар асосида),
амалий қисм, хулосалардан иборат бўлиб, ҳимоя қилиш йўли билан
топширилади. Уни бажаришда ўргатилган умумий ва махсус
фанлар, илмий техник адабиётларни ўрганиб (айниқса, шу фан
доирасидаги), мустақил ҳолда ихтисослиги бўйича замонавий
ечимни акс  эттирувчи натижа келтирилади. Мустақил таълим
раҳбарининг фаолияти умумий йўналишни кўрсатиб бериш билан
белгиланиб,     кўрсатма     ва     маслаҳатлар воситасида    амалга оширилади. Мустақил таълимни бажариш жараёнида талабалар назарий билимларини мустаҳкамлашга, амалий масалаларни ҳал  этишда, лойиҳалаш ишларида мустақил ва илмий ёндошиб бажарадилар.

Мустақил таълим ўзига қўйилган барча талабларга жавоб бериши лозим ва уни бажариш учун ажратилган вақтда якунланиши керак.

1.2. Мустақил таълимнинг асосий максали ва вазифалари

Мустақил ишни бажаришдан асосий мақсад — профессор-ўқитувчиларнинг бевосита рахбарлиги ва назорати остида талабаларни семестр давомида фанларни узлуксиз ўрганишини ташкил  этиш, олинган билим, кўникмаларини чуқур ўрганиб мустахкамлаш, келгусидаги дарсларга тайёргарлик кўриш, ақлий мехнат маданиятини, янги билимларни мустақил равишда излаб топиш ва қабул килишини шакллантиришдан иборат.

Ҳозирги илмий—техник тараққиёти даврида талабаларни мустақил ҳолда информатика ва ахборот технологиялари йуналиши буйича хамда тадкикот масалаларини янада чукуррок ва хар томонлама мукаммал хал килишга ургатиш.

Илмий—техник     адабиётлардан,     хисоблаш     техникасидан фойдаланиб ишни мукаммал урганиш.

Мустақил таълимнинг вазифаси, талабаларни узлаштириш давомида утилган маърузаларга кушимча сифатида, зарур булган компонентлар (компьютер, мультимедиа воситалари) дан ташкари, кутубхонага келтирилган янги адабиётларга илова булган компакт—дисклар хам яхши самара бериш билан бирга, талабаларни келгусида битирув ишлари ва илмий изланишлар олиб боришларида катта ёрдам беради.

         1.3. Мустақил таълимни бажариш учун мавзулар танлаш тартиби

Талабалар касбий махорат тавсифномасига кура, улар билиши керак булган фанлар ичида мутахасислик фанларни билишни такозо  этади.

Мустақил таълимга мавзулар хар бир талаба учун айрим холда берилади. Мавзулар кафедра мажлисида курилади ва тасдикланади. Бунда хар укув йилида куриб чикилади ва керакли долзарб муаммо масалаларини хал  этишга йуналтирилади. Бу  эса уз навбатида мустақил таълимнинг сифатини  унинг илмий ёки амалий даражасини оширади

2. Мустақил таълим бажарилишининг ташкилий томонлари.

2.1. Ташкилий ишлар.

Талаба мустақил ишини ташкил  этишда «Е-бизнес» фанининг хусусиятларини, шунингдек, хар бир талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: айрим назарий мавзуларни турли хил ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш, берилган мавзу бўйича реферат тайёрлаш, семинар ва амалий машгулотларга тайёргарлик кўриш, курс ишини бажариш, битирув малакавий ишини тайёрлаш, анжуманларга маъруза тезисларни тайёрлаш, илмий жамиятлар ва тўгаракларда иштирок  этиш, кафедраларнинг илмий ишларида иштирок  этиш ва хоказолар

Мустақил таълимга бериладиган мавзулар кафедра томонидан тайинланган рахбар томонидан берилади:

- рахбар мустақил таълимни бажариш учун умумий йул-йурикларини курсатади, баъзи бир назарий ва амалий масалларни ечишда маслахатлар беради, керакли кулланма ёки адабиётлардан фойдаланиш мумкинлигини курсатади.

Мустақил таълимни тула бажариб, тула-тукис тахт килингач рахбарга такризга берилади. Рахбар томонидан куриб чикилган ва керак булган такдирда тузатиш киритилгандан сунг мустақил таълим химояга куйилади.

Химоя вактида талабалар танланган мавзу буйича мустақил таълимни кискача баён килиб, савол-жавоб билан бажарилган ишнинг долзарблиги, кайси дастурлаш тилидан фойдаланилганлиги, унинг афзалликларини ёритадилар.

Шуларни жамлаб талабанинг бажарган мустақил таълими бахоланади.

  

2.2. Мустақил таълимнинг таркиби ва асосий қисмлари

Мустақил таълим 4 қисмдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: кириш, назарий қисм, амалий қисм, хулоса, қўшимча қисм сифатида  эса иловалар, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.

Жумладан кириш кисмида масаланинг куйилиши, унинг долзарблиги, курилаётган масалани ечиш усулларини ютук ва камчиликлари, куйилган масалани ечиш тартиби.

Асосий кисмда назарий олинган билим асосида асосий масалани ечишнинг амалий, техник, дастурий ва бошка шунга ухшаш томонлари акс  эттирилади.

 


 

9-мавзу: Интернет дўконларидаги муваффақиятли компаниялар хусусида баҳс,интернет аукцион.

1.Интернет дўконларининг пайдо бўлиши ва уларнинг аҳамияти

2. Интернет дўконларининг фаолияти

3. Интернет аукционлар орқали товарларни сотиш ва сотиб олиш тартиби

1.Интернет дўконларининг пайдо бўлиши ва уларнинг аҳамияти

Интернет тармоғининг пайдо бўлиши ва ривожланиши пировардида унинг мавжуд сотув усуллари ва жойлари рўйхатига қўшиб қўйилишига олиб келди. Шу тариқа чакана савдо шакллари рўйхатида яна бир шакласосий элементи интернет-дўконлар бўлган Интернет орқали чакана савдо қўшилди.

Интернет-дўкон бу -электрон каталог ёки маҳсулотни тақдим этишнинг бошқа усули ёрдамида Интернет орқали сотувни таъминловчи web-сайтдир. Битта серверда тақдим этилувчи ва сотилувчи маҳсулотлар сони бир неча донадан минлаб донагача бўлиши мумкин. Товар учун тўлов интерактив тўлов тизимлари ёрдамида ҳам, анъанавий усулдабанк ёки почта ўтказмаси орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Интернет-дўкон тўғридан-тўғри маркетинг элементларини оддий дўконга ташриф буюриш билан бирлаштиради. Унинг оддий савдодан ажратиб турувчи жиҳати шундаки, у товар ва хизматларни кўпроқ сонда тақдим этиш ва истеъмолчиларни харид ҳақида қарор қабул қилиш учун бу товарлар ҳақида максимал даражада ахборот билан таъминлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, компьютер технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ҳар бир мижозга унинг виртуал дўконга ташриф буюриши ва аввалги харидларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида ёндашувни йўлга қўйиш мумкин.

Интернет-дўконлар бугунги кунда жуда тез ўсаётган ҳамда ўсиш суръати бўйича В2В секторини ҳам ортда қолдириб кетган В2С секторидаги савдо юритишнинг чакана шаклига мансубдир.

Бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам Интернет орқали чакана савдо жадал ўсиш даврини бошидан кечирмоқда. Интернет-мулоқот доирасини жалб қилиш бўйича Интернет учун анъанавий бўлган товарларкитоблар, компакт-дисклар, кассеталар билан савдо қилувчи дўконлар етакчилик қилади. Уларнинг улушига барча битимларнинг 80 %и тўғри келади.

2. Интернет дўконларининг фаолияти

Харидорни рўйхатга олиш ёки буюртмани расмийлаштириш ёки дўконга киришда амалга оширилади. Товар танлаб олингандан сўнг харидорга тўлдириш учун махсус форма тақдим этилади, унда товар учун тўлов ва уни етказиб бериш қандай амалга оширилиши кўрсатилади. Шахсий ахборотларни ҳимоя қилиш учун ўзаро алоқа ҳимояланган канал орқали, масалан SSL протоколи орқали амалга оширилиши лозим. Харидорни рўйхатга олиш ва буюртмани расмийлаштириш якунлангандан сўнг харидор ҳақида тўпланган барча ахборотлар электрон витринадан интернет-дўконнинг савдо тизимига келиб тушади. У ерда сўров берилган товарнинг омборда борлиги текширилади. Товар омборда йўқ бўлган ҳолларда таъминотчига сўров юборилади, харидор эса бу товарни етказиб бериш бироз кечикиши ҳақида огоҳлантирилади.

Тўлов товарни харидорга етказиб берилганда амалга оширилган ҳолларда буюртмани тасдиқлаш талаб қилинади. Кўпинча бу электрон почта воситасида ёки телефон орқали амалга оширилади.

Агар дўкон тармоқ орқали харид учун тўловни амалга ошириш имконига эга бўлса, товар учун тўлов босқичида тўлов тизими ишга туширилади. Виртуал тўлов ўтказилганлиги ҳақида хабар келгандан сўнг савдо тизимида товарни етказиб бериш хизмати учун буюртма шакллантирилади.

Умуман, электрон савдо тизимини учта асосий элементга тақсимлаш мумкин: электрон витрина ва  савдо тизимига эга интернет-дўкон, харид учун тўлов тизими, товарни етказиб бериш тизимидир.

Энди буларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб ўчқамиз.

Интернет-дўконлар дастурий таъминотининг асосий функциялари

Электрон дўконларнинг савдо тизимлари амалда камдан-кам ҳолларда тўлиқ автоматлаштирилган бўлади. Автоматлаштириш даражаси бўйича уларни web-витрина, интернет-дўкон ва  савдо интернет-тизимлари (СИТ) сифатида тавсифлаш мумкин.

Web-витрина навигация тизими, буюртмани расмийлаштириш ва у билан ишлаш учун менежерга юбориш тизими ва каталог йиғинидисини ифодалайди. Бу нисбатан содда ва арзон сайтлар бўлиб, савдо компанияси товарларини стандарт каталог кўришида тақдим этади. Улар буюртмани расмийлаштириш операцияларини ўтказиши, баъзида ҳисоб тақдим этиши мумкин. Бу босқичда буюртма билан ишлаш менежерга ўтади. Санаб ўтилган имкониятлар амалга оширилган ҳолда ҳам савдо жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга ҳали анча узоқ. Ҳеч бўлмаганда омбор билан боғланиш, товарни харидорга етказиб беришни ташкил қилиш ва харид учун тўловни қабул қилиш зарур. Шу билан бир пайтда сўровни батафсил ўрганиш, реклама тадбирлари ўтказиш ва таҳлилий ишларни бажариш ҳам талаб қилинади. Бу ерда операцион харажатлар даражасини реал камайтириб бўлмайди ва web-витрина рентабеллиги идеал ҳолатда бўлган тақдирда ҳам бу савдони олиб боришнинг анъанавий усуллари рентабеллигидан кам фарқ қилади.

Интернет-дўкон имкониятлари анча юқори бўлсада, унинг харажатлари ҳам мос равишда катта. Интернет-дўкон тизимлари web-витрина доирасида ҳал этилмайдиган кўплаб вазифаларни бажаради, масалан, ахборотни динамик қайта ишлаш ва маълумотлар базаси билан ишлаш туфайли унда рўйхатдан ўтган ҳар бир харидор билан индивидуал ишлаш имкони бор. Интернет-дўконлар ва СИТ тўлиқ савдо циклини амалга ошириши мумкин. СИТни ажратиб турувчи хислат шундаки, у компаниянинг бутун фаолиятини автоматлаштириш тизимига қўшимча интеграциялашган бўлади.

Савдони интернет-дўкон ёки СИТ даражасида автоматлаштириш фақат бизнес миқёси кенгайиши билан фойдали бўлиши мумкин. Харидорлар буюртмалари билан ишлашни бир нечта киши қўл меҳнати билан бажаришга улгурар экан, айниқса, ҳар бир буюртманинг нархи паст ёки харидорлар сони кам бўлса, интернет-дўконни электрон витрина даражасида ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Бироқ кунига юзлаб транзакция ўтказувчи ва ўз бизнесини Интернет орқали юритишга ихтисослашган фирмалар учун масалани web-витрина даражасида ҳал қилиб бўлмайди.

Интернет-дўконлар дастурий таъминотига мисол қилиб InterShop, Элит,UlterShop,1С:Аркадия каби бир қатор дастурларни кўрсатиш мумкин.

Интернет-дўконнинг дастурий таъминоти бажарувчи асосий функцияларни кўриб чиқамиз.

Умумий ҳолатда бу рўйхатга харидорга ахборот хизмати кўрсатиш, буюртмалар билан ишлаш, тўловларни ўтказиш, шунингдек, турли хил статистика маълумотлари тўплаш ва таҳлил қилиш киради.

Масалан, Интернетнинг Россия сегментида тўловни амалга оширишнинг қуйидаги усуллари кенг тарқалган:

Ø товарни курьер етказиб берганда ёки мижоз ҳақиқий дўконга ташриф буюрганда нақд пул билан;

Ø банк ўтказмаси, яъни электрон дўконнинг ҳисоб рақамига (чет эл фуқаролари учун – валюта ҳисобрақамига) пул ўтказиш йўли билан;

Ø почта бўлинмасида товарни олгандан сўнг амалдаги почта қоидаларига мувофиқ кўрсатилган қийматни тўлаб олган ҳолда юк жўнатиш;

Ø почта (телеграф) орқали пул ўтказиш;

Ø Интернет тўлов тизимлари ёрдамида.

Товарни етказиб бериш

Товарни харидорга етказиб беришнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

Ø    халқаро курьер хизмати;

Ø    дўконнинг ўз курьер хизмати ёки профессионал курьер хизмати ёрдамида;

Ø    почта орқали (олдиндан тўлаш ёки кўрсатилган қийматни тўлаб олган ҳолда юк жўнатиш);

Ø    магистрал транспортдан  фойдаланиб;

Ø    халқаро почта хизмати;

Ø    ўзи олиб кетиш — мижознинг ўзи буюртма берилган товарни олиб кетади;

Ø    телекоммуникация тармоқлари бўйича — ахборот, дастурий маҳсулотлар ва «электрон» табиатга эга бўлган бошқа маҳсулотлар учун.

Интернет-дўконни йўлга қўйиш вариантини танлаш

Интернет орқали савдони йўлга қўйишга қарор қилган компаниянинг олдида бир қатор имкониятлар мавжуд. Юқорида айтиб ўтилганидек, электрон савдо тизимини учта асосий элементга ажратиш мумкин: электрон витрина ва савдо тизимига эга интернет-дўкон, маҳсулот учун ҳақ тўлаш тизими ва товарни етказиб бериш тизими. Дастлаб компания асосий нарсани аниқлаштириб олиши зарур, у ҳар бир блокни фирманинг ўз кучлари билан амалга оширадими ёки бунинг учун мос келувчи хизматлар кўрсатувчи ҳамкорларни излаб топадими?

Интернет-дўконни ўз кучлари билан яратиш бир қатор масалаларни қамраб олади. Бунга қўшимча равишда интернет-дўконинг ишлаб туришини таъминловчи дастурий маҳсулотни сотиб олиш ёки ишлаб чиқиш масаласини ҳал этиш лозим. Уни яратиш учун зарур асбоб-ускуналар ва дастурий маҳсулотни яратиш баҳоси камида 3000 долларни ташкил қилади, агар маҳсулдорлик даражасига юқори тизим талаб қилинса, бу кўрсаткич ўн минглаб долларни ташкил этиши мумкин.

Тайёр дастурий маҳсулотни сотиб олишга муқобил вариант сифатида савдо тизимини мустақил ишлаб чиқишни кўрсатиш мумкин.

Яна бир имконият ихтисослашган сервердаги электрон савдо қаторидан интернет-дўконни ижарага олишдир. Бу ҳолатда техник масалаларнинг катта қисмини савдо қаторининг эгаси ўз зиммасига олади. Интернет-дўкон яратишнинг охирги варианти энг арзон ва тез бажарилади. Одатда, бунинг учун тадбиркордан талаб қилинувчи шаклда товарлар каталоги бериш, товар учун тўлов ва уни етказиб бериш шаклларини кўрсатиш, сайт дизайнини ижарага берувчининг шаблони бўйича ишлаб чиқиш, томонларнинг ўзаро мажбуриятларини кўрсатиш ва шартнома тузиш таклиф этилади. Мазкур усулнинг камчиликлари сифатида олинувчи бозор ахборотининг тўлиқ эмаслиги, дўконнинг тижорат фаолияти ҳақидаги маълумотларнинг бегона ташкилотлар учун очиқлиги, савдо қатори эгаси бўлган компания учун рискларни кўрсатиш мумкин.

 

3. Интернет аукционлар орқали товарларни сотиш ва сотиб олиш тартиби

Аукционлар қадимдан мавжуд бўлиб, у Қадимги Рим ва Вавилон даврларида ҳам бўлган. Уларнинг машҳурларидан бири эрамизнинг 193 йили преториан соқчилари томонидан бутун Қадимги Рим империяси бўйлаб ўтказилган(қаранг: Гиббон, 1776 й. ). Аукционларда жуда кўп келишувлар амалга оширилган. Бу усул предметларни сотиш санъати ҳақида гап кетганда асосий усул ҳисобланади. Кўп давлат ҳукуматлари ҳам аукционлардан фойдаланади.

Интернет алоқа воситаси сифатида оммабоп бўлиб кетди ва турли маҳсулот ва хизматлар савдоси аукционларини ўтказишда фаол фойдаланиб келинмоқда. Электрон савдодаги келишувларнинг катта улуши аукционларда бўлиб ўтади. Уларнинг сонини аниқлаш мумкин эмас. Электрон бозор – бу доимо кенгайиб турувчи бозордир. Ҳар куни юз минглаб турли хилдаги аукционлар интернет савдоларида бўлиб ўтади, кўп интернет фойдаланувчилари аллақачон аукцион савдода қатнашишни қабул қилганлар.

 “Он-лайн” режимида ва ундан ташқаридаги турли асосий аукцион савдолар берилган. Аукцион ишларида фойдаланиладиган турли кўринишдаги механизмларнинг классификацияси келтирилади. Бундан ташқари “он-лайн” режимида бўлиб ўтадиган аукционларда турли кўринишдаги маҳсулот ва хизматларнинг номенклатураси ҳам бўлиб ўтади.

         Бундан ташқари механизмни ишлатишда қандай иқтисодий анализни қуриш-уйин теорияси, яъни аукцион теорияси сифатида хам машхур. Бу теория аукцион моделини яратишда таъсир кўрсатади. Алохида эътиборни аукцион хажми ва аукцион тижоратга каратади худди тижоратнинг оптимал усули ва тижоратнинг мувозанатни саклаб туриш натижаси каби. Асосий аукцион тижоратининг иктисодий анализи якуний теоремалари бу ерда келтирилган, худди электрон тижоратда асосий рол уйнайдиган киримлар эквивалинтлиги каби. Бу теорема кенг қўлланганлиги учун бу бобда шунчаки керак булган натижалар берилади. Электрон тижоратни бу усули билан кизикиб колганлар учун 1999 йили топширилган Пола Клемперерни ишини кўриб чиқишларини тавсия қилинади.

         Тармокда ишлатиладиган аукцион тижоратининг машхур шакли инглизча шаклидир. Бу бобда шу аукционни интернетдаги иши ҳақида таништирамиз. Асосий ери On line режимида охирги эълон килинган нарх хисобланади. Охирги сотув тўғриси билан боғлик бир канча муаммолар турибди. Бобда бу муаммоларни On line режимида ишончли ишлаётган модел ёрдамида хал килинишини кузатишингиз мумкин.

 Хакикий бобда келгусида Internetда қўллаш мумкин бўлган ажойиб аукцион тижоратлар хакидаги саволар кўриб чикилмокда. Муаммолар ва фойдаланишлар механизмини ёзилишлари хусусий холларда, фақатгина коорпоратив харидорларни Оn line режимида бир вақтни ўзида қатнашишлари учун берилади.

 Китобхонлар бу бобда кандай килиб Web аукционни моделини яратиш ва ундан фойдаланиб кандай килиб сотиш хакида маълумот берилади. Бу бобда яна кандай килиб тузоклардан кочиш хакида хам маълумот берилган. Бобни якунида аукционни электрон тижоратда қўллаш хакидаги саволлар кўриб чиқилади.

Аукцион турлари

 Тўртта аукцион тури мавжуд:

- Инглизча аукцион;

- Голландча аукцион, бундай дейилишига сабаб шуки, одатда бу аукцион Голандияда гул сотишда кенг қўлланилади.

- Биринчи нархли ёпик аукцион;

- Иккинчи нархли ёпик аукцион.

 Бу тур аукционлар дунёнинг турли мамлакатларида кенг қўлланилмокда. Ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бор, электрон тижоратнинг аналогли механизмида ўз аксини топган.

 Инлизча аукцион тўғри ва тескари бўлиши мумкин. Тўғри аукционда нархлар, савдони олиб борувчи томонидан ёки савдо катнашчилари томонидан доимо ўсиб боради, токи бирор харидор эълон килинган нархга рози бўлмагунига қадар давом этади. Кимки охирги нархни таклиф килган бўлса, ўша аукционда ютган бўлади ва харидни пулини тўлаши керак бўлади. Тескари инглизча аукционда харидор аукциончи ҳисобланади ва нархлар доимо тушиб туради, токи шу нархда сотадиган сотувчи топилмагунча. Савдо қатнашчилари ким қайси нархда чикиб кетишганини кузатиб туришади.

 Голландча аукцион аукциончи бўлиб савдогар хисобланади ва у нархни доимо тушириб туради, токи качон бирор бир харидор эълон килинган нархга рози бўлмагунча. Масалан, Голландия бозорларида катта соатлардан фойдаланишади, жорий нархни кўрсатиб туради. Соат миллари бирор бир қатнашчи шу нархга рози бўлмагунга қадар доимий харакатда бўлиб туради. Бу харидор тугмачани босиши шарт ва ўзини ишларини айтиши керак. Савдо давомида барча катнашчилар соат милларини кузатиб туришлари мумкин.

 Инглизча ва голландча аукционга хос бўлган хислатларидан бири, бу аукцион катнашчилари савдо давомида ўзлари бўлишлари шарт. Агар мабодо ўзлари бўлишмаса, унда доимий холатда телефон алокасида бўлишлари шарт. Масалан, Сотби аукциони катнашчилари каби. Бу холат катнашчилар нархни доимо билиб туришлари керак ва ўз таъсирларини кўрсатишлари учун керак.

 Якка тартибдаги ўтказишлар, бу ўтказишлар ёпик аукцион савдо учун, давлат муассасалари ва катта корхоналар бу тур аукциондан кенг фойдаланишади. Масалан, автомобилларни сотишда ишлатилади. Бунақа аукцион қатнашчилари ўз заявкаларини Интернет, факс, почта каби ахборот воситалари орқали жўнатишлари мумкин.

 Биринчи ёпиқ нархли тўғри аукцион -бунда ким энг кўп пул таклиф қилиб уни тўлашга тайёр бўлса, шу ютган хисобланади. Биринчи ёпиқ нархли тескари аукционда савдолар аналог тарзда бўлиб ўтади. Бунда сотувчи минимал суммани таклиф қилиб, у ҳақиқатдан ҳам ушбу маҳсулотни сотиши ёки эълон қилинган шартларни бекор қилиши мумкин бўлган шароитда савдони ютиб олади.

Иккинчи нархли тўғри ёпиқ аукцион. (Викри аукциони сифатида машҳур) машҳур Нобель мукофоти лауреати Уильям Викри шарафига қўйилган. Бунда ким энг юқори нархни таклиф қилиб ва энг юқори таклиф қилинган иккинчи суммани тўлагандагина ютган хисобланади. Викрининг тескари аукционида эса минимал нархни таклиф қилган ва 2 –минимал нархда сотишга ёки кўрсатилган хизматни қилишга тайёр турган сотувчи ютади. Бу тип аукционлар кўп йиллар давомида қўлланилиб келинган. Бир қарашда бу аукционлар “табиий”дек туюлмайди, лекин уларда баъзи фойдали хусусиятлар борки, ушбу хусусиятларни реализация қилиш одамлар учун савдонинг асосий усули сифатида фойдаланишлари учун хизмат қилади.

Қандай форматдаги аукционни танлаш – бу қизиқ савол, бунга бирорта ҳам оддий жавоб йўқ. Шунга мос моделни қатнашчилар фикри ҳал қилади ва тахмин қилиб бўлмайди. Шунга қарамай алоҳида товар ва хизматларни ўзига мос тип аукционни танлаш керак.

 

Аукционда нималар кўргазмага қўйилади?

         Аукционларни товар ва хизматларни қанчалигига қараб классификациялаш мумкин:

1.     Алоҳида ўрнатилган нарх аукциони.

2.     Умумий ўрнатилган нарх аукциони.

3.     Корреляцион нарх аукциони.

Индувидуал ўрнатилган нархли хусусий аукционларда товар ва хизматларга қўйилган нархлар исталган савдо қатнашчилари баҳоларига боғлиқ эмас. Ресторанда обед ёки тунги концертга билет шу тур аукционга мисол бўлади.

Умуман олганда (товар ва ҳизматлар ) савдо қатнашчилари томонидан ишлатиладиган исталган маҳсулот ва хизматлар шу категорияга тегишлидир.

Таққослаш учун: қатнашувчига тегишли бўлган сотувга қўйилган маҳсулотни нархи – бу умумий аукцион нархдир. Бунда бошқа савдо қатнашчилари тўлашга тайёр турган нарх сифатида аниқланади. Бундай аукционга мисол тариқасида зудлик билан сотиладиган давлат хазинаси векселлари(казначейская вексел)ни келтириш мумкин. Агар шу пайтда сотилмаган бўлса харидор учун хеч қандай тип нархда турмайди. Уни нархи фақатгина, унга кетган қоғозларда белгиланади. Вексилни ҳақиқий нархи фақат қолган истеъмолчилар томонидан белгиланади.

Ўзаро боғланган баҳодаги аукцион (коррелированной), бу аукционлар алоҳида ўрнатилган нархли лотлар(рус оғирлик ўлчов бирлиги 12, 8 грамм) ва умумий баҳоли аукцион лотларни ташкил этади. Маълум маҳсулот ва хизматлар учун нархлар доим ҳам мол эгасини хусусий баҳоси ва бу товар ёки хизматни бозордаги умумий баҳосига боғлиқ эмас. Мисол учун суратнинг эгаси томонидан қўйилган нархи унинг халқаро қабул қилинган нархи билан мос келиши мумкин. Жуда кўп маҳсулот ва хизматлар шу категорияга киради. Мисол тариқасида уй сотиб олишни кўриб чиқамиз. Аниқ бир йўналишда харидорнинг қобилиятига боғлиқ (масалан, баъзи бир харидорлар катта боғ бўлишини ва кўп ётоқхонаси бўлишини ҳохлашади) бозордаги умумий уйларнинг нархларидан келиб чиққан ҳолда баҳолашлари мумкин.

Нима учун аукцион орқали сотиш керак?

Нима учун бозор қатнашчилари бошқа бир турдаги харид механизмини эмас, айнан аукционни танлашади? В2В тўғри аукциони одатда сотувчининг максимум фойда олиши учун қўлланилади. Худди шундай тескари аукцион ҳам харидорнинг сарфини минималлашда қўлланилади. Қайд қилинган нархларни ўрнатиш билан бирга савдогар тахмин қиладики, бу харидор тўлашга тайёр турган нарх. Аукционни ташкил қилишда сотувчи харидорга қатнашиш учун ўзини нархини киритиш имконини беради.

Тўғри ташкил қилинган аукцион сотувчига максимал фойда келтириши мумкин. Мисол учун 5 киши ноёб суратлар билан қизиқади. Энг яхшиси сурат эгаси ҳар бири билан боғланиб, уларни қанчага бу суратни олиши мумкинлигини билиб олиши керак. Кейин таклиф қилинган нархларни энг юқорисини белгилаш керак. Бундай аукционни қўллаган савдогар, шуни билишларинин сурат айнан шу максимум пулни тўлашга тайёр турган харидорга сотилишини ваҳоланки бу нарх энг юқори бўлган иккинчи нархдир. Балким ундан ҳам кўпроқ.

Аукционга жалб қиладиган нарса унинг ўйинга ўхшашлигидадир. Ва бу фақатгина аукционга хос характер эмас. Жуда кўп инсонлар нархлар унчалик баланд бўлмаса қизиққон ўйинларни ўйнашлари мумкин.

Аукционга қизиқтирувчи яна бир ҳолат, у унинг “битта харидор – кўп сотувчи” акс мазусидаги муаммоларни ҳал қилишидадир.

“Он-лайн” режимидаги аукцион ишланмалар.

“Он-лайн” режимидаги аукционни мисли кўрилмаган муваффақиятини шу билан тушунтириш мумкинки, интернет қўлланиладиган технологияларда аукционда қатнашаётганда ва аукционни ташкил қилишда унчалик катта чиқим қилинмайди. Фойдаланувчилар уйларидан чиқмаган ҳолда С2С ва В2В аукционларига заявка беришлари мумкин. Сотувчиларнинг ҳам чиқимлари унчалик катта эмас(масалан Вауда). Ҳаттоки газета эълонларини рекламасидан ҳам арзон. Бундан ташқари, электрон аукционда жуда кўп тотлар.

Интернетда қўлланиладиган технологиялар В2В аукционида қатнашиш учун кетадиган сарфингизни камайтиради. Бундай аукционлар бозордаги сўров ва таклифларга тез эътибор беради. Ва (бу электрон савдо қўлланилишидан олдин аниқланган) аукцион ташқил қилишда катта сарфлар (масалан, қатнашчиларни бир вақтнинг ўзида бир жойга йиғиш) аукционларни тез-тез ташкил қилиш тахмин қилинган. Катта сарфлар катта нархларга олиб келган. Ariba, CommerceOne, Moai ва FreeMarkets каби компаниялар унчалик катта бўлмаган нархларга ҳар хил фирмаларни тўғри ва тескари аукционларни ўтказиб беради.

Ушланмаларни намойиши аукцион ташкил қилишда комиссионларни камайишига олиб келди. Масалан, Сотби аукцион уйи харидорлардан 15%, сотувчилардан эса 20% маҳсулот нархидан. Таққослаш учун Вауннинг энг юқори комисионнийси 5% ва бу рақам сотиб олинаётган маҳсулотни нархи тушиб боришига боғлиқ(1000$ маҳсулот нархидан 1, 25%). С2С аукцион сайтидаги eBay, Amoron ва Yahoo маҳсулотни сайтдаги жойлашишига қараб олади(0, 50$ дан 2% гача. ).

В2В электрон аукцион комиссионлари анъанавий аукцион уйларидан фарқ қилади.

Автоматлаштирилган аукционлар.

Ҳозиргача гап хусусий шахслар ва ташкилотлар ўртасида борган эди. Лекин яна бошқа аукционлар ҳам мавжуд – автоматлаштирилган аукционлар. Бунда қатнашчилар дастурлаштирилган маҳсулотлар билан савдоси ҳақида гап боради. Бундай аукционлар ҳозирги вақтда компьютер тармоқлари ичидаги интранет ва интернетни ичидаги ўзгаришлар ва муаммоларни ҳал қилишда ишлатилади. Бундай жараён ўзгаришларга ва кетма-кетликларга асосланган. Ҳозирда ҳамма жараёнлар битта РСга тегишли бўлганида бу ёндашиш яхши иш беради. Келгусида ҳар хил ҳисоб механизмлари интернет ва интранет орқали амалга оширилади ва CPU орқали бошқа компьютерларнинг ҳисобли процессорларини бошқариш мумкин. Кейинчалик рақобат структурасини ҳам ишлаб чиқиш мумкин. Масалан, (харидга процесслар заявка бериши учун) автоматлаштирилган аукционларда харидга процесслар заявка беришлари мумкин. CPU вақтини тақсимлашда аукцион яхшигина мехнанизм бўлиши мумкин. CPU кириш процессини реал приоритетларини(мавқеи, ҳолати) билмайди.

Аукцион назарияси савдо қатнашчиларини ким бўлишидан қатъий назар ишлайди. Назария шуни таъкидлайдики, рационал қатнашчи ўзини қандай тутиши (ёки қандай тутиш кераклиги) электрон харидорни ташкил қилишда ишлатилиши мумкин. автоматлашган аукционнинг афзаллиги савдо жуда тез бўлганлиги сабабли инсонлар иштирок этолмаслигидадир. Масалан, миллионлаб аукционлар секунд ичида СР11 учун рухсатни аниқлаб олиши.

Бизнес аукционларни имкониятларини қисқалиги “Он-лайн” режимидаги аукционлар кўпроқ туриб қолган қолдиқларни сотишда ишлатилади. Ҳар бир аукциондаги савдо савдонинг умумий стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Ҳар аукциондаги савдо сотиқнинг умумий стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Ҳар бирини харидор қўйган нархи сотилаётганмаҳсулотнинг нархи ва ҳажмига боғлиқ. Савдо қатнашчиларининг ҳаракатини иқтисодий теория билан тушунтириб бўлмайди.

 

 Бир вақтнинг ўзида бир неча функцияларда иштирок этиши

 

Баъзан харидорларни бир вақтнинг ўзида бир неча функцияларда қатнашишга тўғри келади. Бундай ҳолат фақатгина харидор таклиф қилинаётган товарларнинг етарли эмаслигидан келиб чиқади. Шу пайтда харидор ҳар бир қатнашган аукционида ютишга интилади. Кўриниб турибдики, бизнинг қатнашчи таклиф қилган максимал нарх қолган аукционларда масалан, нархи паст бўладиган аукционларда ютишига боғлиқ. Кўплаб сайтларда таклиф қилинаётган харид имкониятлари бунга имкон бермайди.

Қайтарамиз: бирор бир аукционнинг оптималлик стратегияси бошқа аукционларни боришига боғлиқ.

 

Савдолар ва келишувлар.

Хариднинг глобал стратегияси аукционда харидни ва бир ёки бир неча савдогарлар билан келишувни ўз ичига олади. Бунда сумманинг қанча қўйилиши келишувга боғлиқ.

 

Масштабли келишувларни афзалликлари.

Тахмин қилайлик, ташкилотга жуда кўп маҳсулот керак. Ҳар эҳтимолга қарши буни сотувчи биладими? Бундай эълон қилиш қулай бўлиши мумкин. Мумкин харидор потенциалли харидорлар қатнашадиган тескари аукционни таклиф қилиши мумкин. Лекин харидор учун бундай информацияни яшириш қулай бўлиши мумкин. Сўровларни кўпайиши нархни кўтарилиб кетишига олиб келади ва ташкилот кўпроқ пул тўлайди. Бундай ҳолда бу информация сир бўлиб қолгани яхши.

Келишувларнинг нархини ҳисоблаш”

Харидор келишувни ташкилотга қанчага тушишини баҳолаши керак(масалан, ташкилот 20 тонна цементга қанча пул тўлай олади). Бу бир қатор омилларга боғлиқ: компанияга бу товарни қанчалик кераклиги нақд пулга ва бу товарни таркибидаги компоненталарнинг нархи ва бу етказиб берувчининг рақибларини корхонага етказиб бериш нархларини ҳисоблаб чиқиши керак. Харидорнинг стратегияси нарх билан белгиланади ва харид билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ўзгартиришларга эътибор бериш учун жуда осон бўлиши керак.

Аукцион реакция.

А ёки В ташувчидан товар харид қилиш А ва В ларни бунга бўлган муносабатига боғлиқ. Масалан, В харидорнинг арзимас ўтиб бериши учун А харидор “қимматли мижозини” йўқотиши керак эмас. Худди шундай: аукционда таклиф қилинган нарх қолган қатнашчиларнинг қанча нарх беришига боғлиқ. Бундай ўйлашлар қарор қабул қилишни мукаммаллаштиради.

Кўплаб атрибутлар билан келишув

Кўплаб В2В келишувлар фақатгина нархга боғлиқ эмас. Нарх, товар қанчалигига, сифат сертификати, хизмат қилиш муддати каби нарсаларга ҳам боғлиқ. Танлаш давомида булар ҳам эътиборсиз қолмаслиги керак. Ҳар бир кўрсаткичларни баҳолари ташкилотнинг спецификациясига боғлиқ. Бу қарор қабул қилишни янада қийинлаштиради.

Муҳим лаҳзалар.

Лойиҳачи нималар ҳақида қайғуриши керак:

-                        асосий стратегияни танлаб олинадиган модел: иккинчи аукцион нархлари биринчисига қараганда муҳимдир.

-                        Нисбатан оддийроқ моделнинг муҳимлиги унинг савдо қатнашчиларига оптимал стратегияни ўқишларидадир. Инглизча аукцион шу мақсадга қаратилган.

-                        Аукцион орқали ўтказиладиган савдода объектни типини ҳам эътиборга олиш керак. Индивидуал ўрнатилган нархли аукционларни умумий нархли аукцион ва корреляцион нархли аукционлардан фарқлаб олиш керак.

-                        Натижаларни таҳлил қилишда мувозанатни ҳолатини ва мувозанатини сақлашни анализ қилиш керак.

-                        Иккинчи нархли аукционда ишлаш вақти қаттиқ назоратда бўлади.

-                        Ўйлаб кўрингчи тармоқли вариант яратишда аукционни анъанавий вариантини қўлласа бўладими (масалан, информация қабул қилишда катта муаммоларга дуч келиш мумкинми?).

 

Бозор қатнашчилари нимани билишлари керак?

 

Биринчи нархдаги аукцион савдолари бошқа қатнашчиларнинг ҳаракати ҳақидаги сизнинг фикрингизга боғлиқ. Доимо сиз олишингиз мумкин бўлган нархдан пастроқ нарх таклиф қилинг. Нархни сиз иккинчи нархли аукционда (инглизча Викри) берадиган нархни айтинг

Агар вақт чегараланган бўлса, сўнгги дақиқагача нархни ушлаб туришга ҳаракат қилинг. Агар чегараланмаган бўлса, зудлик билан ўзингизни нархингизни айтинг.

Кўп предметлар сотиладиган аукционда сизга таклиф қилинадиган ҳар бир вариантни кўриб чиқинг. Сизнинг таклиф қиладиган нархингиз қолган қатнашчиларнинг таклиф қилган нархлари ва сотувчининг таклифига боғлиқ ҳолда бўлиши керак.

 

Назорат саволлари

 1.Интернет-дўкон нима?

2.Интернет-дўконлар дастурий таъминотининг асосий функциялари?

3.Интернет-дўконлар орқали товарни етказиб бериш тартиби қандай?

4.Аукцион нима ва унинг турлари ?

5.Нма учун аукцион орқали сотиш керак ?

6.Бозор қатнашчилари нималарни билиши керак ?

 

Таянч иборалар

Интернет-дўкон бу - электрон каталог ёки маҳсулотни тақдим этишнинг бошқа усули ёрдамида Интернет орқали сотувни таъминловчи web-сайтдир.

Web-витрина навигация тизими - буюртмани расмийлаштириш ва у билан ишлаш учун менежерга юбориш тизими ва каталог йиғинидисини ифодалайди.

Голландча аукцион аукциончи бўлиб савдогар хисобланади ва у нархни доимо тушириб туради, токи качон бирор бир харидор эълон килинган нархга рози бўлмагунча.

Инлизча аукцион тўғри ва тескари бўлиши мумкин. Тўғри аукционда нархлар, савдони олиб борувчи томонидан ёки савдо катнашчилари томонидан доимо ўсиб боради, токи бирор харидор эълон килинган нархга рози бўлмагунига қадар давом этади.

 

Тест саволлари

1. Интернет дўконнинг  оддий савдодан ажратиб турувчи жиҳати келтирилган қаторни кўрсатирнг.

А) унда товар ва хизматларни кўпроқ сонда тақдим этиш ва истеъмолчиларни харид ҳақида қарор қабул қилиш учун бу товарлар ҳақида максимал даражада ахборот билан таъминлаш имконига эга бўлади.

В) унда товар ва хизматларни кўпроқ сонда тақдим этиш ва истеъмолчиларни харид ҳақида қарор қабул қилиш учун бу товарлар ҳақида минимал даражада ахборот билан таъминлаш имконига эга бўлади.

С) унда товар ва хизматларни камроқ сонда тақдим этиш ва истеъмолчиларни харид ҳақида қарор қабул қилиш учун бу товарлар ҳақида минимал даражада ахборот билан таъминлаш имконига эга бўлади.

D) унда хизматларни камроқ сонда тақдим этиш ва истеъмолчиларни харид ҳақида қарор қабул қилиш учун бу товарлар ҳақида минимал даражада ахборот билан таъминлаш имконига эга бўлади.

2. Автоматлаштириш даражаси бўйича Интернет-дўконлар неча турга бўлинади.

А) 3 та

В) 4 та

С) 5 та

D) 6 та

3. Товарни харидорга етказиб беришнинг нечта  усули мавжуд

А) 7 та

В) 6 та

С) 5 та

D) 4 та

4. Интернет  аукционларнинг нечта тури мавжуд.

А) 7 та

В) 6 та

С) 5 та

D) 4 та

5. Харакатчан савдо қуйидагилар воситасида амалга оширилади:

A) Савдо автоматлари

B) Хизмат кўрсатиш корхоналари

C) Виртуал магазин

D) Барчаси орқали

 

 

 

 


 

10-машғулот: Интернет хизматлари,ахборот хизмати,маълумотлар базасидан тўғри фойдаланиш.

 

1. Интернетнинг характерли хусусиятлари

2.Интернет хизматлари ҳамда турлари

3.Ўзбекистон Республикасида Интернет тармоғининг ривожланиши

 

1. Интернетнинг характерли хусусиятлари

Internetнинг асосий характерли хусусиятларига қуйидагилар киради:

*        Internetнинг маъмурий қурилиши.

Internet - ихтиёрий иштирокчилар ташкилоти. Тармоқ таркибидаги ўз президентларига эга бўлишлари мумкин. Internetда ягона авторитар шахс йўқ.

Олий ҳокимият - ISOC (Internet Society) - бу кўнгилли аъзолар жамияти. Унинг мақсади дунё миқёсида ахборотларни Internet орқали алмаштиришга кўмаклашиш. У Internet техникавий тайёрлиги ва уни бошқариб туриш учун жавоб берадиган оқсоқоллар кенгашини тайинлайди. Оқсоқоллар кенгаши - IAB (Internet бўйича кенгаш) стандартларни тасдиқлаш ва захираларни тақсимлаш учун мунтазам равишда йиғилишади.

Internet компьютерлар ва амалий программалар ўртасидаги стандарт мулоқот усуллари туфайли ишлайди. IAB манзилларга ном бериш тартибини ишлаб чиқади, масалан Internetдаги ҳар бир компьютер ноёб 32 разрядли иккилик манзилига эга, ҳеч қандай бошқа компьютер бундай манзилга эга эмас.

Internetдаги фойдаланувчилар IEFT (Internetнинг оператив мухандис отряди) - бошқа ихтиёрий ташкилот бўлиб, унинг аъзолари жорий эксплуатацион ва техникавий масалаларни ҳал қилиш учун мунтазам равишда йиғилишиб туради.

IEFT тадқиқотларни давом эттириш лозим бўлган муҳим муаммоларни мухокама этиш вақтида ишчи гуруҳини тузади. IEFT ва барча ишчи гуруҳлар иштирок этиши мумкин.

Ишчи гуруҳлар турли хил вазифаларни бажаради:

*         ҳужжатларни тайёрлаш;

*         муаммолар чиқиб қолса, уни бартараф қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

*         стратегик изланишлар.

*         янги стандарт ва протоколларни тайёрлаш.

*         мавжуд бўлганларни кам-кўстини ишлаш ва б. қ.

IABдан ўтган ҳар бир ишчи гуруҳ маърузалари  тавсиявий тавсифда бўлиши мумкин. Агар қандайдир тармоқ Internet машқларида  иштирок этса, у Internetнинг автоматик тарзда бир қисми бўлиб ҳисобланади. Ҳар хил юзага келган гумонларни IEFT билан биргаликда ҳал қилиш мумкин.

*        Молиявий таъминот.

Internetга ҳеч ким марказлашган  ҳолда  ҳақ тўламайди. Internet нинг барча тармоқларидан ёки фойдаланувчилардан хизмат ҳақини йиғиб берадиган ташкилот йўқ. Ҳар бир аъзо ўзи учун ҳақ тўлайди. NSF, USFNET ни сақлаб тургани учун ҳақ тўлайди. NASA (NASA Science Internet) илмий тармоқ учун ҳақ тўлайди. Баъзи ташкилотлар қандайдир регионал тармоқга улангани учун ҳақ тўлайди, булар ўз навбатида давлат машстабидаги тармоқ эгасига ҳақ тўлайди.

*         Internet структураси ва фойдаланувчи.

Internet тармоқ эмас, балки у тармоқлар тўплами эканлиги аниқ фойдаланувчига аҳамиятлими? Фойдаланувчи тармоқ тўғрисида, тармоқнинг таркибий қисми тўғрисида, тармоқлараро алоқалари тўғрисида ўйламаса ҳам бўлади, чунки бундай масалалар, муаммолар чиқиб қолган тақдирда ҳал этилади.

Ҳар бир Internet тармоғи ўзининг шахсий эксплуатацион тармоқ маркази (NOC) га эга. Ҳар бир шундай ишчи марказ бошқа марказлари билан боғланган бўлиб, ҳар хил юзага келган муаммоларни ҳал этишда маъсул ҳисобланади.

*         Глобаллик.

Internet  барча планетар ахборотли кенгликни қамраб олган бўлиб, у чегарани ҳам, вақт омилини ҳам ҳисобга олмайди, алоҳида давлатларни ёки минтақаларни ҳам билмайди.

*        Очиқлиги.

Internet ёпиқ кенглик эмас, балки у очиқ ахборот тармоқ бўлиб, Internetнинг асосий талабларни бажарган ва қоидаларга риоя қилган барча хоҳловчилар уланишлари мумкин. Ўз-ўзини ривожлантириш (ўстириш). Агар (ARPANET) тармоқнинг вужудга келишини бошланғич даври билан замонавий даражасини қиёсласак, у ҳолда бир ечимли хулосага келиш мумкин. Internet янгидан-янги воситалар, хизматлар ва бошқа имкониятларга эга бўлиб, улкан ҳудудларни эгаллаб гуркираб ривожлана олиши билан тавсифланади. Бу интилиш (тенденция) хали давом этади.

*         Тизимлилик.

Тизимлиликнинг барча иеархик структураси, элементи, даражаси, масала ечими умумий мақсадга йўналтирилган бўлиб, улар бир - бирлари билан ўзаро чамбарчас боғланган ва ўзаро ўрин алмашиш билан тавсифланади.

Интернет провайдерлар қуйидаги хизматларини тақдим этади:

       WWW Интернет ресурсларини ташкил этиш

       E-mail Электрон почта хизмати

       Web hosting Шахсий веб сайтларни Интернетга жойлаштириш

       Internet conference Интернет орқали видео мулоқот

       Searching Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш

       FTP файлларни алмашиш протоколи

       IPTV  Интернет тармоғи орқали рақамли телевидения

       IP телефония Интернет тармоғи орқали телефон сўзлашувлар

Фойдаланувчи веб-саҳифаларини интернет провайдери серверида жойлаштириш ва жорий қилиш амали хостинг деб аталади.

Хостинг сўзи тўла қонли икки томонлама алоқа билан таъминланган тармоқдаги компьютерни билдирувчи хост сўзидан олинган.

Хостинг хизмати қуйидаги имкониятларни тақдим этиши зарур:

ахборот макони;

интернет каналининг ўтказиш қобилияти (кенглиги);

файлларни бошқариш усуллари;

стандарт скриптлар тўплами;

сервер томонида дастурлаш мумкинлиги;

серверда маълумотлар базаларидан фойдаланиш;

бир ёки бир неча почта қутиларини ташкил этиш;

узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш.

Прокси компьютер тармоғи хизматидир.

Прокси хизмати орқали компьютер тармоқлари мижозларига бошқа тармоқ хизматларидан бевосита фойдаланиш имкони берилади.

Мижоз аввал прокси серверга уланади ва у орқали бошқа серверда жойлашган бирон бир ресурсга мурожаат қилади.

Мисол тариқасида шуни келтириш мумкинки, кўпгина ҳолларда компьютер тармоқларидаги бир гуруҳ фойдаланувчилар ягона интернетга уланган компьютер орқали компьютер хизматларидан фойдаланишади.

Баъзи ҳолларда мижоз сўрови ёки сервер жавоби прокси сервер томонидан муайян мақсадларда ўзгартирилиши ёки тўхтатилиши мумкин.

Прокси сервер шунингдек мижоз компьютерини баъзи тармоқ ҳужумларидан химоялашга имкон беради.

Интернет конференциялар – бу муайян муаммони ҳал қилаётган гуруҳ иштирокчиларининг Интернет тармоғи орқали конференц алоқаси ёрдамида ўзаро ахборот алмашиниш жараёнидир.

Компьютер конференцияси иштирокчилари сони аудио– ва видеоконференциялар иштирокчилари сонидан анча кўп бўлиши мумкин.

 

2.Интернет хизматлари ҳамда турлари

 

Интернетнинг сервислари ёки хизматлари деганда, тармоқга кирувчи  серверлар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари тушунилади. Қуйидаги сервис турлари энг кўп тарқалгандир:

·     Telnet - узоқлашган компьютерга   кириш сервиси;

·     FTP - файллар узатиш сервиси;

·     E- mail - хабарлар узатиш сервиси;

·     Usenet - эълонлар  электрон тахтаси (“телеконференциялар”) тизими;

·     Gopher - матнли ҳужжатларни қидириш ва кўриб чиқиш сервиси;

·     WWW-графика товуш ва видеоларни ўз ичига олувчи гипперматнли ҳужжатларни қидириш ва кўриб чиқиш сервиси;

  Интернет хизматлари ҳақида гапни давом эттириш учун бир неча туб  тушунчаларни тушунтириш талаб қилинади.

Протокол - бу компьютерлар, бир - бирлари ўзаро алоқа ўрнатаётган  ва маълумотларни қабул қилиш ҳамда узатишда, алмашадиган сигналлар ҳақидаги келишувлар   тўпламидир.

Сервер - бубошқа компьютер ёки дастурларга маълум хизматларни кўр-сатувчи компьютер ёки дастурдир. Масалан, бошқа компьютерларга  ўзининг файлларига кириш имкониятини берувчи компьютер - бу файл - сервердир. Битта компьютерда бир вақтнинг ўзида  турли хил  хизматлар   кўрсатувчи бир неча серверлар фаолият кўрсатиши мумкин, масалан, FTP  WWW, E-mail ва бошқа серверлар.

Мижоз  -   сервер захираларидан фойдаланувчи компьютер ёки дастур. Серверлардаги каби битта  компьютерда бир вақтнинг ўзида  бир неча жиҳозлар ишлаши мумкин. Масалан, компьютер файл-сервернинг мижози бўлиши мумкин, шу билан бирга унда электрон почтани ўқиш дастури ва Web ни кўриб чиқиш дастури (браузер) ишга туширилиши мумкин. Серверлар эса ҳар хил компьютерларда жойлашган бўлиши мумкин.

Интернет хизмат кўрсатаётиб, икки қисмдан иборат-мижоз ва сервер, дастурни  бошқаради. Бунда улар ҳар хил компьютерда ёки битта компьютернинг ўзида жойлашган бўлиши мумкин.

Мижоз-сервер моделининг асосига шундай тамойил қўйилганки, унда буйруқларни  киритиш учун ва изимнинг захираларига кириш учун иккита бир-бирига боғлиқ дастурлардан фойдаланилади. Вазифаларни бундай тақсимланишда сизнинг буйруқларингизни қабул қилувчи дастур мижоз дейилади. У сизнинг компьютерингизда жойлашган бўлиб унинг ҳисоблаш захираларидан фойдаланади. Унга  мос дастур-сервер сизнинг ихтиёрингизга берилган ахборот захиралари  сақланаётган  компьютерда жойлашган. Бу дастур ўзининг мижозидан буюртма қабул қилади, уни ишлаб маълумотларни узатиш протоколи ёрдамида талаб қилинган ахборотни қайта жўнатади. Шуни эсдан  чиқармаслик  керакки, сервер деб компьютерни   ҳам, дастурий таъминотни ҳам айтилади.

  Кўпчилик компьютерларда битта эмас бир неча дастур-серверлар ўрнатилган. Масалан, сиз бошқа компьютер билан Telnet орқали алоқа ўрнатишингиз мумкин, у ерга хабарни электрон почта орқали жўнатиш ёки ундан қандайдир файлларни FTP орқали олишингиз мумкин. Бундай турли хил вазифаларни бажариш учун компьютер айрим иловаларни ажратаолиши керак. Шундай мақсадларда портлардан фойдаланилади. Ҳар бир дастур-серверга портнинг маълум рақами берилиб, у бўйича керакли  мижоз  унга мурожаат қилади.

  Интернет кўз илғайолмайдиган компьютерлар сонига  алоқани таъминлагани учун, турли хил дастур-серверлар учун портларнинг маълум рақамлари ўрнатилган, улардан маълум хизматни тақдим қиладиган барча компьютерлар фойдаланади. Масалан, Telnet,   одатда,, № 23   порт билан   боғланган. Тelnet - алоқасини шу порт билан ўрнатиш учун, унинг рақами команда қаторининг охирига қўшиб қўйилади.

INTERNET  - бу жаҳондаги ҳар хил компьютер тармоқлари билан алоқа боғлашга имкон яратувчи техникавий воситалар, дастурий таъминот, стандарт ва битмлар йиғиндисидир.

Маълумки, ахборот жамият шундай жамиятки, унда ишловчиларнинг кўпчилиги ахборотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан бандирлар, шу билан бирга фойдаланувчиларга ахборот маданият асосларидаги билим берилади.

Ахборот маданиятнинг асосий вазифаси информация захираларидан тўғри фойдаланиш (одатда,, инсонлар томонидан тайёрланган ва машина захираларида қайд қилинган) ва ахборот хизмат (фойдаланувчилар ихтиёрига ахборот маҳсулотларни бериб қўйилиши) киради.

Жамиятни информатизациялаш жараёни ахборот хизмат ва маҳсулотлар бозори қонунларини ҳисобга олган ҳолда асосий бозор секторларида ўтади.

Бозор иқтисодиётининг замонавий ривожланиш босқичларида инсон фаолиятининг барча соҳаларида янги ахборот технологиялардан фойдаланиш зарурияти туғилмоқда. Унинг таъсирида ишлаб чақариш экстенсив ўсишдан жадал ўсишга ўтмоқда, меҳнат  тақсимотида ва бошқариш технологиясида беҳисоб салмоқли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Айниқса,, янги ахборот технологияларни татбиқ қилиш жараёни бутун дунё компьютер тарихи Internet мисолида яққол кўзга ташланмоқда, қайсики миллион-миллион компьютердан фойдаланувчилар ягона ахборот муҳитда ишламоқдалар.

80-йилларда АҚШ Мудофаа Вазирлиги ҳарбий саноатдаги илмий изланишларни ривожлантириш мақсадида Internet - ARPAnet номли эксприментал тармоқни яратади. APRAnet моделида компьютер - манба ва компьютер - приёмник орасида ҳамиша алоқа ўрнатилган.  Тармоқда маълумотларни узатиш Internet IP протокол асосида ташкил қилинган. IP протоколи - бу тармоқда ишлаш қоидалари ва иш баёнидир.

ARPAnet  яратилгандан тахминан 10 йиллардан сўнг локал (муайян бир жой) ҳисоблаш тармоғи (LAN) пайдо бўлди, масалан, Ehhernet ва бошқалар. Шунингдек,,  UNIX операцион системали компьютерли ишчи станциялар вужудга келди. Бу операцион система тармоқда Intenet (IP) протоколи билан ишлаш имкониятига эга бўлди.  Жиддий янги масалалар ва уларнинг янгича ечилиш усуллари пайдо бўлиши туфайли, янги зарурият пайдо бўлди, яъни ташкилотларда ўзларининг локал тармоқлари билан APRAnet га уланишни хоҳлаб қолдилар.  Тахминан шу вақтда  яна бошқа ташкилотлар пайдо бўлиб, улар IP га яқин коммуникацион протоколлардан фойдаланувчи хусусий тамоқларга эга эдилар.

80-йиллар охирида Миллий Илмий фонд (National Science Foundation - NSF) 5 та суперкомпьютер марказ (NSFNET)ни ташкил этди. Алоқа нархининг баландлиги муаммо эди. Шунда VSF ARPAnet нинг IP технологиясига асосланган ўзининг хусусий тармоғини яратади. Марказлар ўтказиш қобилияти 56 kb.ps (7 kb/s) бўлган махсус телефон линиялари билан уланади. Лекин барча тадқиқот ташкилотларини марказ билан бевосита улаш имконияти йўқ эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун регионал белгилари бўйича тармоқлар ташкил этиш керак эди. Мамлакатнинг ҳар бир  бурчагидаги хоҳловчи корхоналар ён қўшнилари билан уланишлари оқибатида суперкомпьютер маркази ҳосил бўлади. Натижада, истаган компьютер ён қўшниси орқали бошқа компьютерлар билан боғланиши мумкин.

Ҳозирги вақтда 26 та банкдан ташкил топган Ўзбекистоннинг ягона электрон банк тизими талаб даражасида ишлаб турибди. Унинг ёрдамида «банк нуқтаси» га хоҳлаган тўлов бир соат ичида ўтади. Ўзбекистоннинг электрон тўлов тизими, мамлакатни барча майдонини қамраган бўлиб, давлат миллий фойдасини кўпайишига олиб келади. Бундай электрон тармоқлар солиқ, божхона, молия ва республиканинг бошқа давлат структураларда ўз ишини бажармоқда.

Ҳозирги вақтда миллий ахборот тизимларни ташкил этиш давом этмоқда. Миллий маълумотларни узатиш тармоғи ривожланмоқда, умумий фойдаланиш телефон тармоғи реконструкция ва модернизациялаш амалга ошмоқда, ахборот ресурслар ташкил этилмоқда, коорпоратив тармоқ кенг қулоч ёймоқда,  Internet ва телекоммуникацион хизмат рўйхати кенгаймоқда. Миллий ахборот тармоқларнинг ривожланиши ва ташкил қилиниши Internet тармоғи миллий сегментини ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлмоқда.

Internetнинг миллий сегменти илмий техникавий ўсишга, иқтисодиёт ва республиканинг бошқа фаолият соҳаларига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Internet  миллий сегментининг келгусида ривожланиш йўналишини аниқлашда иккита асосий саволга жавоб олишимиз керак:

1. Бизнинг республикамизга Internet тармоғи миллий сегментининг ривожланиши нима беради?

2. Унинг ривожланиши қандай негатив оқибатларга олиб келади.

Қуйидагилврга:

*         барча дунё тилларидаги битмас-туганмас ахборотлар манбаи, дунёвий глобал кутубхона, инсон билимининг барча йўналишлари бўйича сўров тизими;

*         ахборотлар алмашуви тармоғи (электрон почта, аудио, видеоконференцалоқа ва б. қ.).

*         янги турдаги телефакслар, ҳужжатлар юргазиш ва электрон коммерцияларни ташкил этиш муҳити;

*         телетиббиётни узоқ масофадан ўқитишни ташкил этиш, банк ва бошқа хизматларни тақдим этиш муҳити;

*         глобал товарлар бозори ва  ҳам давлат, ҳам хусусий ташкилотларининг фаолият соҳаси ҳамда хизмати;

*         ҳам одамлар, ҳам ахборот роботлар учун (web дизайнлар, электрон композитор, рассомлар, режиссерлар ва ҳ.к.) янги касбларнинг туғилиш жойи;

Барча бу факторлар халқ таълимини ва хабардорликни кўтаради  ва давлатнинг ривожланишига катта таъсир этади ва планетада Ўзбекистон юзини кўрсатади ва инвестицияга жалб этишни янги имкониятларини очиб беради.

Internet ўта афзалликларга эга бўлиши билан бир қаторда кўпгина негатив хусусиятларга эгаки, уларни бартараф қилиш учун барча давлатларнинг биргаликдаги ҳаракатлари талаб этади.

Биринчидан: Internet назорат этилмайдиган, бошқарилмайдиган тармоқ ва шунинг учун у хоҳлаган рухсат этилмаган ахборотларни тарқатишда ишлатилиши мумкин.

Иккинчидан: - ахборот жанг бўшлиғи, ахборот робот - жангчилар фаолият кўрсатувчи муҳит;

Учинчидан: - телекоммуникация объектларига, компьютер тармоқларига ва ахборот ресурсларга ахборот хавф - хатардир.

Тўртинчидан: - молия ва бошқа жиноят  қилиш,  дастурий вирусларни тарқатувчи муҳитдир.

Гарчи Internet жуда кўп негатив оқибатларга эга бўлсада, ундан ва уни ривожлаштириш ва татбиқ этишдан воз кечиб бўлмайди. Шунинг учун, мамлакатимизда юқорида кўрсатиб ўтилган хавф - хатарларни  камайтиришда ахборот хавфсизликни таъминлаш бўйича катта ишларни олиб бориш керак бўлади. Ҳозирги Ўзбекистонда Internet тармоғининг миллий сегментини ривожлантиришда асосий йўналишлар белгиланган.

Биринчи йўналиш - бу ривожланиш ва телекоммуникацион муҳитни модернизация ва реконструкция қилиш.

Бу йўналишда қуйидагилар мўлжалланган:

а) Ўзбекистон Республикасининг маълумотларни узатиш миллий тармо-ғини ривожлантириш ва модернизациялаш;

б) рақамли телекоммуникацион муҳитни, умумий фойдаланиш телефон тармоғини реконструкция ва модернизациялаш.

в) internet тармоғига симсиз мулоқот технологияни татбиқ этиш;

д) замонавий ахборотли ва телекоммуникацион  технология асосида ахборотли тармоқларини қуриш бўйича технология тамойилларини ва техник ташкилий бирликни таъминлаш.

г) Ўзбекистон Республикасида ресурслардан унумли ва такрорланишни ман этиш учун давлат, идора муассасалари ва нодавлат телекоммуникация тармоқларининг ривожланиш дастурини мувофиқлаштириш.

Иккинчи йўналиш - кучли программали воситаларни ва ахборотли ресурсларни ташкил этиш.

а) корхона ва ташкилот, ўқув юртлар ва илмий муассасаларнинг ахборотли ресурсларини барпо этиш;

б) давлатнинг турли соҳа фаолиятини, жамият, ҳокимият органлари ва уларга Internet тармоғи бўйича мулоқотни реализация қилишда ахборотли ресурсларни интеграциялаш;

в) Internet технологиясига ва Internet асосида муаммога - йўналтирилган ахборот ресурсларни ривожлантириш;

г) Internet соҳасида, воситаларни сертификациялаш, тизим ва лицен-зиялаш (рухсатнома) фаолиятида ягона давлат сиёсатини таъминлаш;

д) Internet тармоғида бозор хизматини тартибга солиш механизмини мукаммаллаштириш.

Учинчи йўналиш - ахборотли хавфсизлигини таъминлаш.

Бу йўналиш қуйидагиларни назарда тутади:

а) давлат ахборотли ресурсларни ҳимоялаш, тўлиқликни таъминлаш, аниқлик, барча бошқарув органларига ўз вақтида тўғри ахборотларни тақдим этиш;

б) миллий internet тармоғининг сегментида самарадорлик воситаларни ва ҳимоялаш усулларини унумли қўллаш, миллий ахборотли хавфсизликни таъминловчи, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни ҳудудий шароитларда тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва ахборотларни чиқариш воситаларини қўллаш;

в) ахборотли тармоқларни, базалар ва маълумот банкларини давлат экспертизациясидан ўтказиш, шунингдек, уларни барпо этилиши ва фойдаланишини давлат назорати билан таъминлаш;

г) рухсат этилмаган мулоқотдан ахборотларни кўп даражали  ҳимоя-лашни ва ахборотли хавфсизликни таъминлаш, телекоммуникация системада узатилаётган ахборотларни ҳақиқийлигини ва ахборот махфийлигини таъминлаш;

д) электрон маълумот базаларида сақланувчи ёки internet тармоғи сегментдаги айланувчи ахборотларни ҳимоялаш;

е) сертификациялаштирилган ҳимоя воситаларини қўллаш;

ж) амалдаги қонунчиликка мос равишда қонунга қарши ахборотларни тарқатилишини бартараф этиш ва ахборот алмашувини назорат қилиш.

Тўртинчи йўналиш - тайёрлаш ва Internet тармоғидан фойдаланувчиларни ва мутахассисларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш.

Бу йўналиш қуйидагиларни назарда тутади:

а) Ўзбекистон Республикасида Internet тармоғи сегментини ва эксимуатацияни таъминлаш учун керакли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш инфраструктурасини ривожлантириш;

б) илмий малакани ошириш ва техник мутахассисларни тайёрлаш борасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

в) Internet тармоғи ҳақидаги билимларни унинг имконияти ва чоп этувчи ва электрон СМИ ёрдамида кўрсатилаётган хизматларини тарқатиш;

г) янги ахборотли технологияларни ўзлаштирган янги касб кадрларини тайёрлаш;

д) давлат тилида ўқув дастурларини, қўлланма, сўровномаларини ишлаб чиқиш;

Бешинчи йўналиш - Internet хизматини тақдим этиш доирасида мониторинг ва маркетинг ўтказиш. Бунга қуйидагилар киради:

а) Internet тармоғи ривожланиш ҳолати бўйича мониторинг.

б) Ўзбекистон Республикасида Internetнинг хизмат турлари ва янги соҳани аниқлаш ва бозор ҳолатининг таҳлили;

Олтинчи йўналиш - бу илмий текшириш, инновацион ва халқаро фаолият.

Еттинчи йўналиш - қайд этилаётган хизматлар номенклатурасини кенгайтириш:

а) ахборотли маҳсулот бозори ва Internet тармоғи хизматларини тақдим этиш механизмини ривожлантириш;

б) ахборотли сервисни тақдим этувчи воситаларни ва механизмларни ривожлантириш;

в) қуйидаги замонавий ва истиқболлий хизмат турларини тақдим этиш:

*         эллектрон коммерция;

*         узоқ масофадан ўқитиш;

*         телетиббиёт;

*         мультимедиа;

*         телеконференция;

*         реклама;

*         Internet-кафе ва ҳ.к.

Internet тармоғи республика телекоммуникацион муҳитни барпо этиш ҳамда мамлактнинг информатизацияси билан чамбарчас боғлиқликда ривожланади.

Бу жараёнлар ягона илмий техник сиёсат асосида амалга оширилиши керак. Унда мамлакатнинг барча вазирлиги ва муассасаси, хусусий, қўшма корхоналар, шунингдек, биргаликда ишлашлари керак.

 

3.Ўзбекистон Республикасида Интернет тармоғининг ривожланиши.

 

Интернет  бу ягона стандарт асосида фаолият кўрсатувчи жаҳон глобал компьютер тармоғидир. Унинг номи икки хил талқин қилинади, яъни “International Network” – халқаро тармоқ ва “Interconnected networks” «тармоқлараро» деган маънони англатади. У маҳаллий (локал) компьютер тармоқларни бирлаштирувчи ахборот тизими бўлиб, ўзининг алоҳида  ахборот майдонига эга бўлган виртуал тўпламдан ташкил топади.

Интернет тармоғи, унга уланган барча компьютерларнинг ўзаро маълумотлар алмашиш имкониятини яратиб беради. Интернет тармоғининг ҳар бир мижози ўзининг шахсий компьютери орқали бошқа шаҳар ёки мамлакатга ахборот узатиши мумкин. Масалан, Вашингтондаги Конгресс кутубхонаси каталогини кўриб чиқиш, Нью-Йоркдаги Метрополитен музейининг охирги кўргазмасига қўйилган суратлар билан танишиш, халқаро анжуманларда иштирок этиш, банк муомалаларини амалга ошириши ва ҳатто бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи Интернет тармоғи мижозлари билан шахмат ўйнаш мумкин.

Глобал тармоқ тушунчаси. Интернет тармоғининг асосий ячейкалари (қисмлари) бу шахсий компьютерлар ва уларни ўзаро боғловчи локал тармоқлардир. Интернет тармоғи – бу глобал тармоқ вакили ҳисобланади.

 

   

Интернет алоҳида  компьютерлар ўртасида алоқа ўрнатибгина қолмай, балки компьютерлар гуруҳини ўзаро бирлаштириш имконини ҳам беради. Агар биронбир маҳаллий тармоқ бевосита интернетга уланган бўлса, у ҳолда  мазкур тармоқнинг ҳар бир ишчи станцияси (компьютери) Интернет хизматларидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, Интернет тармоғига мустақил равишда уланган компьютерлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни хост компьютерлар (hоst – асосий ҳисоблаш машинаси) деб аташади. Тармоққа уланган ҳар бир компьютер ўз манзилига эга ва у ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасидаги исталган фойдаланувчи билан мулоқот қила олиши мумкин.

Интернет тармоғининг тузилиши. Интернет ўз - ўзини шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан учта таркибий қисмдан ташкил топган:

-       техник;

-       дастурий;

-       ахборот.

Интернет тармоғининг техник таъминоти ҳар хил турдаги компьютерлар, алоқа каналлари (телефон, сунъий йўлдош, шиша толали ва бошқа  турдаги тармоқ каналлари) ҳамда тармоқнинг техник воситалари мажмуидан ташкил топган.

Интернет тармоғининг дастурий таъминоти (таркибий қисми) тармоқка уланган хилма-хил компьютерлар ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида (ягона тилда) ишлашни таъминловчи дастурлар.

Интернет тармоғининг ахборот таъминоти Интернет тармоғида мавжуд бўлган турли электрон ҳужжатлар, график расм, аудио ёзув, видео тасвир, веб-сайт ва ҳоказо кўринишдаги ахборотлар мажмуасидан ташкил топган.

Интернетнинг иккита асосий вазифаси бўлиб, бунинг биринчиси ахборот макони бўлса, иккинчиси эса коммуникацион воситасидир.

Интернетга боғланиш. Интернет тармоғига уланиш ажратилган алоқа канали (оптик тола, сунъий йўлдош алоқаси, радиоканал, ажратилган коммутацияланмайдиган телефон линияси) бўйича доимий уланиш, шунингдек коммутацияланадиган, яъни узиб-уланадиган уланиш (Dial-uр access, Dial-uр) кўринишида амалга оширилади.

Телефон линияси орқали интернетга уланиш. Интернет тармоғига оддий телефон тармоқлари орқали стандарт модем қурилмалари ёрдамида уланиш мумкин. Телефон линияси орқали Интернетга уланишда модем қурилмасидан ташқари махсус дастурдан (протокол) ҳам фойдаланилади. Бунда ушбу дастур ёрдамида Интернетга уланганда телефон линияси банд қилинади, сеанс тугатгандан сўнг телефон тармоғи бўшатилади ва унда бошқа фойдаланувчи фойдаланииши мумкин. Интернетга уланишни амалга оширувчи дастурнинг ютуғи шундаки, улар Интернетга тўғридан  тўғри уланишга имкон беради.

Телефон линияси орқали «Чақирув» бўйича Интернетга боғланиш Интернет хизматларини тақдим этувчи провайдер билан мижоз ўртасида амалга оширилади. Бунда фойдаланувчи мантиқий ном (логин) ва махфий белги (парол) ёрдамида Интернетга тўғридан-тўғри уланади.

 

 

Модем тушунчаси ва унинг вазифаси. Модем модулятор-демодулятор сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади. Ушбу қурилманинг асосий вазифаси компьютердан олинган рақамли сигнални узатиш учун аналог шаклига айлантириш ва қабул қилинган сигнални аналог шаклдан рақамли шаклга қайтариш ҳамда алоқа каналлари бўйлаб узатишдан иборат. Модем сигнални (ахборот) телекоммуникация каналлар бўйлаб узатишни таъминлайди. Модем ёрдамида интернетда оддий аналог телефон тармоғи орқали боғланиш мумкин. Бундай модемларнинг назарий жихатдан энг юқори фойдаланиш тезлиги 56 Кб/сек. ни ташкил этади.

Модем ички ва ташқи турларга бўлинади ва ҳар иккаласи ҳам интернетга ёки телекоммуникация тармоқларига уланиш учун хизмат қилади.

 

Описание: Новый рисунок (2)

Ташқи факс/модем

Симсиз модем

Ички модем

 

Республикамизда миллий Интернет-сегментини ривожлантириш бўйича ишлар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқланган “2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури”га асосан амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда улар 10 миллион 200 минг кишидан ошди ёки мамлакатимиз аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил этмоқда. Республикамизда интернетнинг ўтказувчанлик даражаси 4 баробар оширилди, интернетга уланиш тезлиги эса 1,5 марта ортди. Шу билан бирга, ундан фойдаланиш нархи 2013 йилга нисбатан 11,6 фоизга камайди. Республикамизда АКТни ривожлантиришга бўлган катта эътибор туфайли Интернет тармоғида миллий ресурслар сони йилдан йилга ортмоқдан. Ҳозирги кунда республикада.UZ домен зонасида иккинчи даражали домен номларини рўйхатга олиш бўйича 7 та регистраторлар фаолият кўрсатади: Tomas,  Billur.com, Arsenal-D, Sarkor Telecom, ВСС, TV-Inform ва Simus.

Провайдер ва операторларнинг аксарият қисми Тошкент шаҳрида жойлашганлигига қарамай, республикамизнинг бошқа ҳудудлари, айниқса Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам провайдер ва операторлар сонининг барқарор ўсиши кузатилмоқда.

Интернет тармоғи вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари. Интернет тароғиниг вазифаси интернет тармоғи абонетларига веб-ҳужжатларни ўқиш, электрон почта, файл узатиш ва қабул қилиш, мулоқотда бўлиш, тармоқда ҳужжатларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматини кўрсатиш. Интернет тармоғидан ахборотларни алмашиш, масофавий таълим олиш, конференциялар ўтказиш, веб-сайтларни ташкил этиш, электрон почтани жорий қилиш, мулоқот ўрнатиш ва шу каби мақсадларида фойдаланилади.

Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан 2015 йил учун қуйидаги чора-тадбирлар бўйича вазифалар белгилаб берилган:

- Интернетга кенг полосали уланиш имконини берувчи портлар сонини ошириш;

-  Мамлакат бўйлаб мобил алоқа тизимида овоз узатиш технологияси (2G GSM), маълумотлар узатиш (3G UMTS), юқори тезликда маълумотлар алмашиш имконини берувчи (4G LTE) технологияларини ривожлантириш;

-Ягона порталда тадбиркорлик субектларига фаолиятнинг рухсат берувчи турлари учун ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини берувчи интерактив хизматни жорий қилиш;

-“Электрон ҳукумат” тизими учун зарур ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш юзасидан йирик лойиҳаларни амалга ошириш;

-  Интернет тармоғида Миллий контентни ривожлантириш, ёш авлод эҳтиёжларидан келиб чиқиб, замонавий ресурсларни ишга тушириш.

-“ZiyoNЕТ” ахборот-таълим портал негизида ижтимоий тармоқ, ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширишга, масофавий таълимга ихтисослаштирилган “Электрон академия” ресурсини яратиш;

-Аҳоли ва тадбиркорларга интерактив коммунал хизматларни кўрсатишга ихтисослаштирилган www.e-kommunal.uz портал фаолиятини такомиллаштириш;

- Давлат бошқаруви ва ишлаб чиқариш соҳасига АКТ ни кенг жорий қилиш доирасида 35 йирик компания ва иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналарда 66 та лойиҳаларни амалга ошириш.

Интернет фойдаланувчилари сони тобора ортиб бормоқда, БМТ Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ)нинг яқинда эълон қилган ҳисоботи шундан дарак беради. Ҳисоботга кўра, бутун дунёда 3 миллиарддан зиёд киши бутундунё ўргимчак тўридан фойдаланади.

Ҳисоботда кўрсатилишича, абонентлар сони ўтган йилдагига нисбатан 6,6 фоизга ўсган, бироқ, шунга қарамай, бу вазият таҳлилчиларни қониқтирмаяпти. Чунки, “Engadget”нинг қайд этишича, яна 4 миллиарддан зиёд одам Интернетдан фойдалана олмайди.

Шуниси ҳам муҳимки, Интернетдан фойдаланмайдиган Ер аҳолисининг 90 фоизи ривожланаётган давлатларда яшайди. Бундан чиқди, технологик жиҳатдан ривожланган давлатларда яшайдиган одамларгина интернетдан фойдалана олади.

ХЭИ муаммони ҳал қилиш учун яқин 5 йил давомида 1,5 миллиард абонентни улаш режасини эълон қилди. Бунга телевизион станциялар негизида симсиз тармоқларни ривожлантириш ҳисобига эришиш мумкин.

Бундан ташқари, бутун дунёга Интернетни етказиб беришга йўналтирилган дунёнинг йирик компанияларидан бирининг лойиҳаси ҳам муаммонинг ечими бўлиши мумкин. Бизга маълумки, “Google”, “Facebook” ва “SpaceX” компаниялари шундай лойиҳалар устида ишлайди.

Назорат саволлари

1. Интернетнинг асосий хусусиятлари ҳақида тушунча беринг.

2. Интернет тармоғи вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари.

3. Мобил алоқа воситалари ёрдамида интернетга уланиш.

4. Интернет провайдерлар хизматлари.

 

Таян иборалар

INTERNET  - бу жаҳондаги ҳар хил компьютер тармоқлари билан алоқа боғлашга имкон яратувчи техникавий воситалар, дастурий таъминот, стандарт ва битмлар йиғиндисидир.

Протокол - бу компьютерлар, бир - бирлари ўзаро алоқа ўрнатаётган  ва маълумотларни қабул қилиш ҳамда узатишда, алмашадиган сигналлар ҳақидаги келишувлар   тўпламидир.

Сервер - бубошқа компьютер ёки дастурларга маълум хизматларни кўр-сатувчи компьютер ёки дастурдир. Масалан, бошқа компьютерларга  ўзининг файлларига кириш имкониятини берувчи компьютер - бу файл - сервердир. Битта компьютерда бир вақтнинг ўзида  турли хил  хизматлар   кўрсатувчи бир неча серверлар фаолият кўрсатиши мумкин, масалан, FTP  WWW, E-mail ва бошқа серверлар.

Мижоз  -   сервер захираларидан фойдаланувчи компьютер ёки дастур. Серверлардаги каби битта  компьютерда бир вақтнинг ўзида  бир неча жиҳозлар ишлаши мумкин. Масалан, компьютер файл-сервернинг мижози бўлиши мумкин, шу билан бирга унда электрон почтани ўқиш дастури ва Web ни кўриб чиқиш дастури (браузер) ишга туширилиши мумкин. Серверлар эса ҳар хил компьютерларда жойлашган бўлиши мумкин.

 

Тест саволлари

1.Интернет провайдерлар қуйидаги хизматларини тақдим этади:

А) WWW,E-mail,IP телефония,Internet conference,Searching,FTP,IPTV,Web hosting

В) Internet conference,Searching,FTP,IPTV,Web hosting

С) IP телефония,Internet conference,Searching,FTP,IPTV

WWW,E-mail,IP телефония,Internet conference,Searching,FTP.

2. E-mail….......

А) Электрон почта хизмати

В) Шахсий веб сайтларни Интернетга жойлаштириш

С) Интернет орқали видео мулоқот

D) Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш

3. Web hosting.........

А) Электрон почта хизмати

В) Шахсий веб сайтларни Интернетга жойлаштириш

С) Интернет орқали видео мулоқот

D) Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш

4. Internet conference.........

А) Электрон почта хизмати

В) Шахсий веб сайтларни Интернетга жойлаштириш

С) Интернет орқали видео мулоқот

D) Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш

5. Searching..........

А) Электрон почта хизмати

В) Шахсий веб сайтларни Интернетга жойлаштириш

С) Интернет орқали видео мулоқот

D) Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш

6.FTP.........

А) Файлларни алмашиш протоколи

В) Шахсий веб сайтларни Интернетга жойлаштириш

С) Интернет орқали видео мулоқот

D) Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш

7.IPTV.........  

А) Интернет тармоғи орқали рақамли телевидения

В) Шахсий веб сайтларни Интернетга жойлаштириш

С) Интернет орқали видео мулоқот

D) Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш

8. IP телефония.......

А) Интернет тармоғи орқали телефон сўзлашувлар

В) Шахсий веб сайтларни Интернетга жойлаштириш

С) Интернет орқали видео мулоқот

D) Интернет қидирув тизимларидан фойдаланиш

9. Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони қанчани ташкил этади

А) 10 миллион 200 минг

В) 15 миллион 250 минг

С) 13миллион 300 минг

D) 12 миллион 450 минг

10.Интернет ўз - ўзини шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан нечта таркибий қисмдан ташкил топган:

А) техник;дастурий;ахборот.

В) техник;дастурий;ижтимоий.

С) техник;маънавий;ахборот.

D) техник;ижтимоий;дастурий;ахборот.

 

 


 

11-мавзу: Интернет хизматлари. Таъминотчиларнинг аҳамияти.

1.     Интернет хизматлари моҳияти ва мазмуни

2.     Интернет хизматлари турлари ва интернетда таъминотчилар

 

1.Интернет хизматлари моҳияти ва мазмуни

 

Биз яшаётган XXI асрда ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш технологиялари, яъни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари мамлакат иқтисодиёти ва унда кечаётган иқтисодий жараёнларнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бормоқда. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Ахборот - коммуникация ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги чора-тадбирлар ва лойиҳаларни жадал амалга ошириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз ўзимизга шуни аниқ тасаввур этишимиз керакки, иқтисодиётнинг барча соҳаларида, кундалик ҳаётимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича туб ва ижобий маънодаги портлаш эффектини берадиган ўзгаришларни амалга оширмасдан туриб, истиқболдаги мақсадларимизга эришиш қийин бўлади. Биз қисқа вақт мобайнида нафақат ахборот хизматлари кўрсатишнинг кўплаб турлари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишимиз, балки ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида юксак даражага эришган илғор мамлакатлар сафига қўшилишимиз зарур”1.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий тизимининг турли-туман соҳаларида юқори даражада ривожланиб бормоқда. Эътиборингизни 1-жадвалга қаратмоқчимиз:

 

1-    жадвал

Жаҳон минтақаларида Интернет тармоғидан индивидуал тартибда фойдаланувчиларнинг ўсиш динамикаси (миллион)2

 

Минтақалар

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

1

Африка

17

24

29

45

58

79

105

125

148

172

2

Араб мамлакатлари

26

36

44

55

66

81

94

121

137

152

3

Осиё ва тинч океани минтақаси

344

394

503

615

726

872

988

1113

1205

1310

4

МДҲ

29

35

47

55

67

95

115

128

143

158

5

Европа

277

300

340

368

388

410

428

443

456

467

6

Америка

316

346

385

405

428

473

519

556

597

639

 

1-жадвалда ахборот-коммуникация технологияларининг энг юқори даражада ривожланаётган турларидан бири бўлган биргина интернет хизматларидан фойдаланиш даражасига оид маълумотлар келтирилган бўлиб, ушбу маълумотлар Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳузуридаги Халқаро телекоммуникация иттифоқига аъзо бўлган 193 та мамлакатлар бўйича келтирилган. Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турганидек, жаҳон минтақаларида Интернет тармоғидан индивидуал тартибда фойдаланувчиларнинг сони йилдан-йилга мунтазам равишда ўсиб борган. Бунинг учун кўплаб сабабларни келтириш мумкин бўлиб, биз қуйида бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтмоқчимиз:

- кейинги йилларда дунё мамлакатларида асосан инвидуал фойдаланиш мақсадига қаратилган ноутбук, смартфон ва планшетларни ишлаб чиқариш ҳажмининг юқори даражада ўсиши натижасида уларнинг эгаларини интернетдан фойдаланиш имкониятлари янада ошиб борди. Масалан, биргина мобил алоқа хизматлари кўрсатадиган компаниялар ўз мижозларига смартфон ва планшетларни тақдим этиш орқали имтиёзли интернет хизматларини ҳам таклиф қилишмоқда. Ёки бўлмаса, ноутбукларни кредитга олувчилар учун интернет хизматларининг таклиф қилиниши ҳам индивидуал тартибда интернет тармоғига уланувчилар сонининг мунтазам равишда ошишига имкон яратмоқда;

- жаҳон минтақаларида, хусусан Осиё ва тинч океани минтақаси, Европа ва Америка минтақаларида жойлашган мамлакатларда хусусий тадбиркорлик имкониятларининг янада кенгайиб кетиши натижасида уйдан туриб ишлаш, яъни фрилансерлар сонининг ошиб бориши ҳам интернет тармоғидан индивидуал тартибда фойдаланувчиларнинг ўсишига таъсир кўрсатмоқда;

- жаҳон минтақаларида, хусусан Осиё ва тинч океани минтақаси, Европа ва Америка минтақаларида жойлашган мамлакатларда электрон ҳукумат тизимининг ривожланиб бориши ушбу хизмат турларидан фойдаланувчилар кўламининг янада кенгайишига олиб келди. Масалан, APEC (Осиё ва тинч океани минтақаси иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти) ва ОЕСD (Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти) таркибидаги ривожланган мамлакатларнинг деярли барчасида, хусусан Осиё ва тинч океани минтақаси мамлакатларида электрон ҳукумат концепциясининг ногиронларни ҳам тобора қамраб олиши ҳам интернет тармоғидан индивидуал тартибда фойдаланувчилар сонининг ўсишига ўзига хос таъсир кўрсатмоқда.

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда айтиб ўтиш мумкинки, бугунги кунда нафақат ривожланган мамлакатларда, балки ривожланаётган мамлакатларда ҳам ахборот – коммуникация технологияларининг юқори суръатларда ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаблари сифатида, биринчидан ахборот-коммуникация технологияларининг асосчилари бўлган ривожланган мамлакатлар капиталининг ривожланаётган мамлакатларга тобора кўп кириб бориши натижасида ушбу мамлакатларда ҳам   ахборот-коммуникацияларига бўлган эҳтиёжнинг тобора ошиб бораётганлигини кўрсатсак, иккинчидан, ривожланаётган мамлакатлар ҳукуматлари томонидан аҳолини максимал даражада иш билан таъминлаш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга катта эътибор берилаётганлигини кўрсатамиз, ва ниҳоят учинчидан, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви жараёнининг тезлашиши ривожланаётган мамлакатларда ҳам жадал суръатларда ривожланишига олиб келмоқда.Бугунги кунда интернет хизматлари бозорида Халқаро интернет каналлари муҳим ўрин эгалламоқда. Бундай каналларнинг кенгайиши АКТ соҳасида хизмат кўрсатиш ва Халқаро ахборот алмашиш жараёнининг  ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бундан ташқари молиявий томондан ҳам кўп фойда келтирмоқда.   

Ҳозирда келажаги порлоқ ва ўзига жалб этувчи бизнес - бу электрон бизнесдир ва ундан ҳам юқори даражада - Internet бизнесидир.

Электрон бизнесни техник ва технологик ривожланиш даражаси ва моддий база, татбиқ этиш доирасига кўра шартли равишда 2 бсқичга бўлиш мумкин.

Халқаро глобал ахборотлар тармоғи пайдо бўлгунча;

Internetнинг бунёдга келиш ва ривожланиш даври.

Биринчи ҳолатда, ахборотлар тизимини барпо этиш ва уларни турли бошқаришни ташкил этиш структураларида бизнес катта аҳамиятга эга бўлиб, хизмат кўрсатиш, рекламалар учун ҳам эътиборга олинган.

Бу бизнес таркиби қуйидагилардан ташкил топган:

 Шу соҳада янги ва перспектив муаммолар бўйича илмий ишлар ва илмий изланиш ишлари олиб борилган;

 Маълумотларни қайта ишлаш тизимларини тайёрлаш ва лойиҳалаш;

 Ахборотлар тизимини барпо этиш, татбиқ этиш ва эксплуатация қилиш;

 Ахборотлар тизимини бўш вақтларда ижарага бериш;

 Сўров ва ахборотларни қидириш ишларини бажариш;

 Турли хил ҳисоблаш жараёнларини бажариш;

 Маълумот жамғармаларини барпо этиш, киритиш ва ривожлантириш.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу ҳамма электронлаштириш йўналиши, ахборотли инфраструктура, ахборотни қайта ишлаш технологиясини қўллаш, бундан ташқари, чегераланган ҳолда қидириш, сўров ва реклама хизматларига йўналтирилган.

Бу даврга ШЭҲМ ёки компьютерларни барпо этиш вақти ва ривожланишини киритиш мумкин, буларнинг ҳаммаси электрон оламда революцион ўзгартиришларга олиб келган. Электрон хизмат қилиш ва бизнес соҳасида ишлатилмаган ресурслар ва потенциал имкониятлар кенг қулоч ёйди. Электрон ҳисоблаш машинаси энди ҳисоблаш қурилмаси эмас, балки кўп ёки кам миқдорда инсонга - партнер - маслахатчи, реал мулоқот режимда ишлайдиган турли хил плакатларни, картинкаларни шаклларни чизадиган рассом ва пакет редактори ва ҳ.к. бўлиб қолди. Шу билан бирга электрон бизнеснинг имкониятлари кенгайиб борди. Электрон воситаларнинг маиший-маданий, умуммаданий, соҳаларда ишлатилиши, уларнинг кўп қирралиги , универсаллиги, бетарафлиги объективлиги ва энг асосийси ишлатилаётган информацияга нисбатан ишончлилиги, мустаҳкамлиги асосида электрон бизнес - ўз ривожини топмоқда. Юқорида айтилган гаплар электрон техникани индивидуал режимда фойдаланиш тўғрисида эди. Аммо уни маълум   ахборот тармоқга улаш бутунлай янги чекланмаган имкониятларни келтириб чиқаради. Бунда Internet бизнеси учун кенг секторда локал, регионал, давлат маълумот банкларидан фойдаланиш ва ахборот ресурслардан фойдаланишнинг улкан имкониятлари пайдо бўлади. Шундай қилиб, Internet бизнесининг биринчи ривожланиш даври асримизнинг 80 йиллар ўртаси - охирида ҳаётнинг барча жавҳаларида ва айниқса, глобал халқаро электрон-ахборотлашган тармоқларда - бизнес соҳасига кириб келди. Дунёнинг барча ривожланган мамлакатлари электрон  бизнеснинг биринчи даврини ўтиб, маълум капитал тўплаб, глобал Internet бизнесига тайёр эдилар. Ўтиш ва Internetда бизнесни ривожлантириш даври қуйидаги тенденциялар билан характерланади:

Ахборотлашган тизимлар, маълумотлар банки, турли структура билими, формалар қайта ишловчи  ва барча турдаги ва фаолият аспектларида ахборотни чиқаришда ахборот тизимларининг.

Истеъмолчиларнинг ёппасига ахборотлашган ресурсларга интерактив мулоқотда бўлишини таъминловчи ахборотлашган технологияларни барпо этиш ва ишлатиш.

Параллел - кетма-кет ва бир вақтда маълумотларни қайта ишлашини таъминлайдиган ва ахборотлашган тизимларнинг техник-технологик ва функционал имкониятларини чекланмаганлиги.

 

2.Интернет хизматлари турлари ва интернетда таъминотчилар

 

Локал ахборот - электрон тизимларини интеллектуал интерфейс тармоғига ва ундан глобал халқаро тармоқ ҳамда тизимга улаш.

Ахборот қайта ишлаш ва хизмат қилиш воситалари, коммуникацион ҳамда интеллектуал электрон тизимларни ривожлантириш.

Тижорат ва бизнес учун бу ресурсларни ишлатишда қонуний норматив ва ташкилий ҳуқуқ асосини тайёрлаш.

 “UZ” ҳудудидаги доменлар сони айни кунда 19 мингдан ошган бўлиб, олдинги йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 111 % ни ташкил қилади. 2014 йилда миллий веб-сайтларга ташриф буюришлар сони 86,5 миллион маротаба қайд этилган ва бу 2013 йилга нисбатан 2 маротаба кўп. Мазкур кўрсаткичлар миллий интернет ҳудудининг жадал ривожланаётганидан дарак беради:

Интернетга кенг полосали уланиш имконини берувчи портлар сонини ошириш;

 Мамлакат бўйлаб мобил алоқа тизимида овоз узатиш технологияси (2G GSM), маълумотлар узатиш (3G GSM), юқори тезликда маълумотлар алмашиш имконини берувчи (4G GSM) технологияларини ривожлантириш;

Ягона порталда тадбиркорлик субектларига фаолиятнинг рухсат берувчи турлари учун ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини берувчи интерактив хизматни жорий қилиш;

“Электрон ҳукумат” тизими учун зарур ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш юзасидан йирик лойиҳаларни амалга ошириш;

Интернет тармоғида Миллий контентни ривожлантириш, ёш авлод эҳтиёжларидан келиб чиқиб, замонавий ресурсларни ишга тушириш.

“Ziyo NET” ахборот-таълим портал негизида ижтимоий тармоқ, ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширишга, масофавий таълимга ихтисослаштирилган “Электрон академия” ресурсини яратиш;

Аҳоли ва тадбиркорларга интерактив cоммунал хизматларни кўрсатишга ихтисослаштирилган www.Е-коммунал.uz портал фаолиятини такомиллаштириш;

Давлат бошқаруви ва ишлаб чиқариш соҳасига АКТ ни кенг жорий қилиш доирасида 35 йирик компания ва иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналарда 66 та лойиҳаларни амалга ошириш.

Интернетда ишлаш тартиби. Интернетда бирор саҳифани очиб кўрмоқчисиз. Саҳифа адресини киритдингиз ва уни очдингиз. Қандай қилиб бир неча дақиқада саҳифа сизнинг экранингизда пайдо бўлади? Бу саҳифаларни топиш учун, сизнинг WWW кўриш программангиз URL дан қандай фойдаланади? Саҳифани топиш учун программа провайдерда жойлашган домен номлари хизмати программалар мажмуидан фойдаланади. У DNS (Dоmain Name Service) деб аталади ва Интернетни компьютерингизга ўрнатганда киритилади. Netscaрe Windоws билан биргаликда ишлаётганда сизнинг TCР/IР протоколингизни бу домен номини сизнинг DNS серверинигизга узатади.

Эътибор берган бўлсангиз доменлар номи кўпинча .cоm, .edu ёки .оrg билан тугайди. Қуйида оммабоп идентификаторлар мисоллар билан келтирилган.

*.соm Тижорат ташкилотлари учун ишлатилади, масалан: micrоsоft.cоm, ibm.cоm.

*.edu  Ўқув муассасалари учун ишлатилади, масалан: vcu.edu (Virginia Cоmmоwealth University), cmu.edu (Корнеги Меллон Университети), wsu.edu (Washingtоn State University)

*.gоv Давлат муассасалари учун ишлатилади, масалан: whitehоuse.gоv (Оқ уй), jро.gоv (US Gоverment Рrinting Оffice).

*.оrg  Нотижорат ташкилотлар учун ишлатилади, масалан: irex.оrg (Айрекс ташкилоти).

*.net Internet нинг хизмат провайдерлари учун ишлатилади, масалан: internic.net (InterNIC), si.net (Sрrint Internatiоnal).

Давлатларни изоҳловчи доменлар мавжуд бўлиб, буни қуйидаги

2.1-жадвалда кўришимиз мумкин:

2.1-жадвал

Давлатларни изоҳловчи доменлар

*.uz

Ўзбекистон

*.li

Лихтенштейн

*.uk

Буюк Британия

*.cn

Хитой

*.ca

Канада

*.ru

Россия

*.ch

Швейцария

*.de

Германия

*.au

Австралия

*.kz

Қозоғистон

 

Интернетга боғланиш учун авваламбор компьютер, алоқа канали, модем ва программа таъминотига эга бўлиш керак. Провайдер телефон рақамларини олиш, хамда мижознинг қайд қилинган такрорланмас номи (Lоgin) ва naрол (Рasswоrd)гa эга бўлиш зарур.

Интернет домен номлари.

Интернет домен номлари Интернет манзилларида ишлатилиб, улар мамлакат номларини, ташкилот ва корхоналар фаолиятини англатади.

UZ - Uzbekistan            COM - Commercial

KG – Kirgizistan           EDU – US Educational

KZ – Kazakhstan                   GOV – Government

RU – Russia                  INT – International

UA – Ukraine               MIL – US Military

UK – United Kingdom NET – Network

US - United States        ORG – Non-Profit Organization

Ўзбекистон миллий Интернет ресурслари:

www.uz – миллий ахборот қидирув тизими

mail.uz – миллий электрон почта хизмати

ziyonet.uz – ахборот таълим тармоғи

uforum.uz – муҳокама веб портали

edu.uz – Ўзбекистон таълим портали

aci.uz – Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги портали

Доменни бошқариш ҳуқуқи республикамиз мустақиллигининг рамзларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг жаҳон ахборот ҳамжамиятига интеграциялашувида катта роль ўйнамоқда. Юртимиздаги кўпгина давлат ва ҳукумат ташкилотлари, жамоат муассасалари, фуқаролар ўзларининг Интернет саҳифалари веб-сайтларини айнан ушбу доменда рўйхатдан ўтказишган.

Умуман олганда, телекоммуникация соҳаси бугунги кунда энг миллий иқтисодиётни энг истиқболли соҳалардан бири ҳисобланади. Қисқача  WWW - электрон саҳифа хизмати, HTML формати, HTTP протоколи, Web сервер ва Электрон почта каби интернет хизмат турлари ҳақида тўхталамиз.

 

 

Интернет хизмати турлари.

Интернет авваламбор унинг фойдаланувчиларига ахборот хизмат кўрсатиш учун яратилгандир. Хўш, бу хизмат нимадан иборат ва унинг қандай турлари мавжуд? Ушбу саҳифада биз мана шу хизмат турлари ҳақида сўз юритамиз.

Умуман олганда интернет хизмат турлари ниҳоятда кўп ва хилма хил бўлиб (янги хизмат турлари кун сайин пайдо бўлиб, баъзилари йўқолмоқда) уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

·     WWW - электрон саҳифа хизмати

·     Электрон почта хизмати

·     Телеконференция (Usenet)

·     Файлларни узатиш (FTP)

·     Служба имен домен (DNS)

·     Telnet хизмати

·     IRC - хизмати ёки Chat конференция.

·     Маълумотларни излаш хизмати

Электрон почта.

Интернетнинг асосий хизматларидан бири бу Электрон почтадир. Электрон почта (email — electrоnic mail) оддий почта вазифасини бажаради. У бир манзилдан иккинчисига маълумотларни жўнатилишини таъминлайди. Унинг энг асосий афзаллиги вақтга боғлиқ эмаслигида. Электрон хатлар жўнатилган заҳотиёқ манзилга боради ва эгаси олгунга қадар унинг почта қутисида сақланади. Матнли хат, графикли ва товушли файлларни, программа файлларни ўз ичига олиши мумкин.

Электрон хатлар бир вақтнинг ўзида бир неча адреслар бўйича жўнатилиши мумкин. Интернет фойдаланувчиси электрон почта орқали тармоғнинг турли хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, чунки Интернетнинг асосий хизмат дастурлари билан интерфейсга эга. Бундай ёндошувнинг моҳияти шундаки, хосткомпьютерга талаб электрон хат кўринишида жўнатилади. Хат матни зарур функцияларга киришни таъминловчи стандарт ёзувлар тўпламидан тузилади. Бундай ахборотни компьютер буйруқ сифатида қабул қилади ва бажаради.

Электрон почта билан ишлаш учун программалар яратилган, уларни mail умумлашма номи билан бирлаштириш мумкин. MS ОО5да фойдаланувчилар учун bml программаси қўлланилса, Unix тизимлар учун elm программаси кенгроқ тарқалган. Энг қулай ва фойдаланишга осон программа – Micrоsоft Windоws учун Eudоra дан фойдаланилади. Windоws операцион тизимида электрон почта билан ишлашни Micrоsоft Оutlооk Exрress иловаси таъминлайди. Бу программалар қуйидаги вазифаларни бажаради:

• матнни яратади;

• хат – хабарларни (корреспонденцияларни) ўқиш ва сақлаш;

• хат-хабарларни ўчириш;

• адресни киритиш;

• хат – хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш;

• турли хужжатларни, жадвалларни, расмларни ва бошқа файлларни импорт (қабул қилиш ва керакли форматга ўзгартириш), хатга илова қилиш;

Одатда, электрон почта дастурлари ASCII кодидаги матнларни иккилик форматда хам жўнатади. ASCII кодида фақат матнларни ёзиш мумкин.

Электрон почта – бу Интернет тармоғи орқали хабарлар алмашиш хизмати ҳисобланиб асосан иккита компонент иштирокида ташкил этилади:

 Электрон почта сервери – хабарларни жўнатиш ва қабул қилишни таъминлаш

 Электрон почта клиенти – хабарларни яратиш, ўқиш ва жавоб қайтариш

Электрон почта хизмати қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

Хабарларни тезкор алмашиш (бир неча дақиқа)

Хабарларга қўшимча маълумотларни илова қилиш

Хабарларга расм ва мультимедиа маълумотларини жойлаштириш

Хабарларни бир гурух фойдаланувчиларга узатиш

Хабарларни қидириш ва сақлаш.

 

Назорат саволлари

1.Интернет хизматлари деганда нима тушунилади.

2. Электрон почта хизмати

3. Telnet хизмати нима?

4. IRC - хизмати ёки Chat конференция.

 

Таян иборалар

Электрон почта сервери – хабарларни жўнатиш ва қабул қилишни таъминлаш.

Электрон почта клиенти – хабарларни яратиш, ўқиш ва жавоб қайтариш.

Локал ахборот – электрон тизимларини интеллектуал интерфейс тармоғига ва ундан глобал халқаро тармоқ ҳамда тизимга улаш.

Интернет домен номлари Интернет манзилларида ишлатилиб, улар мамлакат номларини, ташкилот ва корхоналар фаолиятини англатади.

 

 

Тест саволлари

 

1. Африка минтақасида 2014 йилда Интернет тармоғидан индивидуал тартибда фойдаланувчилар сони нечтани ташкил этган?

А) 172 млн.

В) 148 млн.

С) 125 млн.

D) 105 млн.

2. МДҲ минтақасида 2014 йилда Интернет тармоғидан индивидуал тартибда фойдаланувчилар сони нечтани ташкил этган?

А) 158 млн.

В) 143 млн.

С) 128 млн.

D) 115 млн.

3.“UZ” ҳудудидаги доменлар сони айни кунда неча мингдан ошган?

А) 19

В) 20

С) 21

D) 22

4. Республикамизда ҳозирги кунда Интернет хизмати турлари келтирилган қаторни кўрсатинг.

А) WWW - электрон саҳифа хизмати,Электрон почта хизмати, Телеконференция (Usenet),Файлларни узатиш (FTP),Служба имен домен, (DNS) Telnet хизмати,IRC - хизмати ёки Chat конференция,Маълумотларни излаш хизмати.

В)WWW - электрон саҳифа хизмати,Электрон почта хизмати, Телеконференция (Usenet),Файлларни узатиш (FTP),Служба имен домен.

С) WWW - электрон саҳифа хизмати,Электрон почта хизмати, Телеконференция (Usenet),Файлларни узатиш (FTP),Служба имен домен, Маълумотларни излаш хизмати.

D) WWW - электрон саҳифа хизмати,Электрон почта хизмати, Телеконференция (Usenet), Служба имен домен, (DNS) Telnet хизмати,IRC - хизмати ёки Chat конференция,Маълумотларни излаш хизмати.

5. edu.uz – портал номи келтирилган қаторни кўрсатинг.

А) миллий ахборот қидирув тизими

В) Ўзбекистон таълим портали

С) ахборот таълим тармоғи

D) муҳокама веб портали

6. Электрон почта серверининг вазифаси нималардан иборат?

А) Хабарларни тезкор алмашиш

В) Хабарларга қўшимча маълумотларни илова қилиш

С) Хабарларни қидириш ва сақлаш

D) Хабарларни жўнатиш ва қабул қилишни таъминлаш

 

 

 

 

 

        

 

 

 


 

12-МАВЗУ: БИЗНЕСНИ WEB ЁРДАМИДА КЕНГАЙТИРИШ.      1-ҚИСМ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ МУВАФФАҚИЯТЛИ МАРКЕТИНГНИНГ БАЪЗИ ЙЎЛЛАРИ

 

1.     Интернет тармоғида маркетингнинг асосий вазифалари

2.Интернет маркетинг тадқиқоти ўтказиш усуллари

3.Интернет хизмати провайдерлари тақдим этувчи статистикадан фойдаланиш

1. Интернет тармоғида маркетингнинг асосий вазифалари

Интернет технологияларининг жадал ривожланиши тадбиркорлик ва бизнес субъектларига ўз фаолиятларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш ёки бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда модернизация қилиш имкониятини яратмоқда. Бу ўринда Интернет тармоғи фойдаланувчилари аудиторияси ишлаб чиқарувчилар учун тайёр сараланган истеъмолчилар гуруҳи вазифасини бажармоқда. Сўнгги йилларда оммалашиб бораётган ижтимоий тармоқларнинг бу борадаги салмоғи айниқса сезиларлидир. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Facebook ижтимоий тармоғи дунёнинг турли минтақаларида яшовчи 80 000 000 дан ортиқ фойдаланувчиларни ўзида жамлаган. Ўзбекистонда Facebook тизимидан фойдаланувчилар сони 2011 йил декабрь ойи якуний ҳолатига кўра 90960 кишини ташкил этади, тизимдан фойдаланувчи мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 141-ўринни эгаллаб турибди.

Facebook.com, Odnoklassniki.ru, Vkontakte.ru, Olam.uz каби ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларга ўзаро мулоқот қилиши билан бир қаторда, ўзларини қизиқтирган маълумотлар ва аудио-видео контентларини алмашиш, конференциялар ташкил этиш, маълум ижтимоий гуруҳлар тузиб, унда умумий қизиқиш ва мақсадларга эга фойдаланувчиларни бир жойга бирлаштириш имконини бермоқда. Айнан мана шу ижтимоий гуруҳлар реклама берувчилар учун кен имкониятлар эшигини очмоқда. Бошқа Интернет-реклама тарқатиш воситалари билан солиштирганда улар қуйидаги афзалликларга эга:

1. Реклама берувчиларни таргетинг муаммоларидан халос қилади.

2. Фойдаланувчи реклама билан батафсил танишиш вақтида ўз бош саҳифасини тарк этмайди.

3. Ижтимоий гуруҳнинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзоларнинг рекламага бўлган муносабатини “кўриб” туради.

4. Фойдаланувчилар рекламани бошқаларга тавсия этиш, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш имконига эга, яъни фойдаланувчининг ўзи бевосита реклама тарқатувчига айлана олади.

 

Аммо реклама фаолияти билан шуғулланувчи агентликлар ва мутахассислар бу турдаги ижтимоий гуруҳларга жойлаштирилган рекламаларнинг иқтисодий самарадорлигини қандай аниқлаш бўйича ҳали ҳам бир қарорга келишгани йўқ. Умумий тан олинган усуллар, асосий методлар мавжуд эмас. Зеро бу ўринда рекламанинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш бир қанча номутаносибликларни келтириб чиқаради.

Ҳозирги кунда кўпчилик Интернет-реклама агентликлари томонидан кенг фойдаланилаётган ва ғарб адабиётларидан яхши маълум бўлган AIDA модели анъанавий рекламанинг истеъмолчига таъсирини тўрт босқич асосида изоҳлайди3. Булар:

диққат-эътибор (attention);

қизиқиш (interest);

истак (desire);

амал (action).

Бу моделга кўра реклама аввал истеъмолчининг эътиборини тортиши, кейин қизиқтириши, унга эгалик қилиш истагини уйғотиши ва сотиб олишга ундаши лозим. Рекламада бу тўрт элементларнинг барчаси мукаммал ҳолатда тайёрланган бўлиши лозим, акс холда кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бу моделнинг асосий камчилиги шундаки, Интернет муҳити учун хос бўлган бир қатор параметрларни ҳисоблаш ва такрорий амалларнинг натижаларини акс эттириш имконини бермайди.

AIDA моделини Интернет муҳити учун мослаштирилиб, рекламанинг фойдаланувчиларга кўрсатадиган таъсири ва фойдаланувчиларнинг натижавий амалларини ҳисобга олиш асосида Интернет-рекламанинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг қуйидаги усулини таклиф қилиш мумкин. Бу усул Интернет-реклама жараёнини бир нечта босқичларга бўлиб таҳлил қилиш имконини яратади:

1. Реклама намойиши.

2. Эътиборни тортиш.

3. Қизиқтириш.

4. Веб-саҳифага ташриф.

5. Амал (ҳаракат).

6. Такрорланиш.

 

Интернет-рекламанинг иқтисодий самарадорлиги ҳар бир босқич учун алоҳида, уларнинг ўзигагига хос бўлган самарадорлик кўрсаткичлари асосида ҳисобланади.

Маркетингнинг асосий вазифаларини ечиш юклатилган бўлимлари қуйидагилардир: сотув бўлими, нархни шакллантириш бўлими, шахсий Web-саҳифалар дизайни ҳамда реклама бўлими. Интернет тармоғида маркетинг фаолияти иккита асосий турга бўлинади:

1. Интернетнинг оддий фойдаланувчиси сифатида фаолият юритиш. Бу усул учун маълум чеклашлар хос бўлиб, улар ушбу муҳитни коммуникация имкониятларини фақатгина қисман қўллашга рухсат беради.

2. Интернет тармоғи имкониятларини қўллашда энг фаол ва бевосита қатнашиш. Энг камида бу Web-саҳифа ёки шахсий Web-сервер бўлиши мумкин, кўпи билан эса – имкониятлар чексиз. Интернетда фирмани ваколатини амалга ошириш ёки интерфаол магазин ташкил қилиш мумкин.

Интернетдан электрон бозорни маркетинг тадқиқотлари учун самарали фойдаланиш мумкин. У бирламчи маълумотларга бевосита асосланган (тармоқда фирма томонидан олиб борилаётган тадқиқот доирасида олинган), шунингдек Интеретда эълон қилинган маълумотларга асосланган иккиламчи маркетинг тадқиқотларини ҳам олиб бориш имкониятини беради. Интернет тармоғидан товар бозорларини тадқиқ қилиш учун, уларнинг тузилмасини ўрганиш учун ёки харидорларни реал ҳамда салоҳиятли гуруҳлари таркибини ўрганиш учун фойдаланиш мумкин.

Интернетдаги рекламанинг ўзига хослиги шундаки, унинг бош элементи бўлиб фирма  web-сервери ҳисобланади. Унинг асосида реклама тадбирларининг бутун мажмуи шакллантирилади. Web-сервер  эгасининг муҳим асосий вазифаси уни рекламасини олиб боришдан иборат. Интернетда рекламанинг энг кенг  тарқатилган элементи бўлиб баннерлар ҳисобланади. Баннерли реклама web-саҳифа ёки web-серверга ташриф этувчиларни жалб қилишнинг энг оммалашган ва самарали усуллардан бири ҳисобланади. У шунингдек имидж рекламасини олиб боришнинг қудратли инструменти ҳисобланади. Баннер GIF ёки JPG  форматидаги тўртбурчак тасвирдан иборат. Ундан ташқари,  JAVA, Shock Ware ва бошқа технологиялар ёрдамида яратилган баннерлар ҳам учрайди. Баннер одатда ноширнинг web-саҳифасида жойлаштирилади ҳамда реклама берувчининг серверига гиперишорага эга бўлади.

Интернет муҳитида фирма фаолиятини реклама қилишнинг асосий усуллари қуйидагилардир:

- web-саҳифани яхши тайёрланган, демак жозибали дизайнини таъминлаш;

- серверни излаш машиналарида рўйхатга олиш;

- web-каталогларда серверга бепул ишораларни жойлаштириш;

- “олтин саҳифаларда” ишоралар бериш;

- бошқа серверларда ишоралар жойлаштириш;

- энг кўп ташриф этиладиган серверларда пуллик эълонлар бериш;

- бошқа серверларда фирма серверига ишоралари бор материалларни эълон қилиш;

- электрон почта орқали манфаатдор мижозларга сервер ҳақида хабарларни  вақти-вақти билан жўнатиш;

- ўзаро боғланган мазмундаги телеконференцияларда қатнашиш;

- фирмани реклама маҳсулотининг барча турларида, шунингдек рекламани анъанавий турларида ҳам, сервер номидан фойдаланиш.

Шундай қилиб, электрон бизнес тизими инфратузилмасининг таркиби ҳамда лойиҳалаштириш ва иқтисодий жиҳатдан асослашни дастлабки босқичидаёқ ҳал қилиниши керак бўлган мураккаб муаммолар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиб, Интернет тармоғида самарали ҳамда ишончли амал қиладиган виртуал магазинни ташкил қилишга сарфланадиган меҳнат ва вақт харажатларини минималлаштириш мумкин.

Электрон бизнес тизими инфратузилмаси унинг барча субъектларини яқин ҳамкорлигида самарали амал қилиши мумкин. Электрон бизнес тизимининг асосий субъектлари сифатида: мижозлар, молиявий институтлар (сотувчи банки, харидор банки); бизнес-ташкилотлар (ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар, дистрибьюторлар дилерлар); ҳукумат ҳисобланади.

Уларнинг ўзаро ҳамкорлиги молиявий операторлар ёрдамида, процессинг компаниялари, муаллифлик марказлари томонидан тўлов тизимлари ҳамда виртуал (рақамли) пуллар воситасида амалга оширилади.

Мижозлар – бу харидорлар ёки истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар).

Молиявий институтлар – Интернет тармоғи орқали ўзаро ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай ташкилотлардир. Тор маънода бу – бизнес (ёки савдо) операцияларини амалга оширувчи ташкилотлардир. Бунда уларнинг қатнашчилари ўртасида ўзаро алоқаларнинг кенг кўлами амалга оширилади: товар ишлаб чиқарувчиси уни ёки ўз ёрдамчилари орқали ёки дистрибьютерлар орқали сотишга интилади.

Ҳуқумат электрон бизнес тизимида операциялар қонунийлигини тегишли ҳуқуқий базани ишлаб чиқишни таъминлайди.

Фойдаланиш мумкин бўлган турли хил ташкилий шаклларни тавсифловчи электрон бизнес тизими элементларининг иккинчи гуруҳига қуйидагилар киради: электрон магазин; электрон универмаг; электрон киоск; электрон кимошди савдоси; электрон магазин-витрина; ҳисоб-китобларни электрон магазини; учинчи мамлакатлар электрон бозори; виртуал ҳамдўстлик (комьюнити); консалтинг фирмаси; брокерлик ахборот идораси ёки алоҳида брокер; тадқиқот хизматларини етказувчилари.

Электрон магазин – бу дўстона интерфейсни таъминлайдиган, ўзига хос савдо витринаси ёки товарлар ва хизматларни сотиш учун таклиф этадиган Web-сервердир.

Бундай магазин фаолият кўрсатишнинг самарадорлигининг ёки муваффақиятлилигининг бош мезони бўлиб товарлар ёки хизматларга эҳтиёжнинг қондирилишининг ҳақиқатдаги ҳажми ҳисобланади.

Электрон универмаг – бу оддий универмагга ўхшаш бўлиб, унга ҳар хил фирмалар ўз товарларини етказиб берадилар. Унинг самарадорлигини баҳолашда товар бренди (имиджи) бош мезон ҳисобланади.

Электрон киоск (ёки интерфаол киосклар) – бу Интернетга уланган ҳамда фойдаланувчиларга маълумотга, бошқа товарлар ва хизматларга интерфаол киришни тақдим этадиган аппарат-дастурий мажмуалардир. Намунали киоск қаттиқ дискли компьютер, клавиатура, CD-ROM, монитор ҳамда видео ва аудикарталардан иборатдир. Фойдаланувчи маълумотни турли усуллар билан киритишлари мумкин: клавиатура, микрофон, видеокамера ёрдамида, магнит карточкадан маълумотни ўқиш мосламалари ёрдамида киритилиши мумкин.

Ушбу воситаларнинг комбинацияси ҳам бўлиши мумкин. Электрон киоск Интернет тармоғида тўлақонли ишлаш учун ёрдам беради: излаш тизимларидан фойдаланиш, каталоглар ва маълумотлар базаларидан, URL нинг исталганини чақириш, электрон почтани юбориш ва қабул қилиш, экран шаклларини тўлдиришга хизмат қилади.

Электрон аукцион (электрон кимошди савдоси)  – анъанавий кимошди савдо (аукцион)га ўхшаш бўлиб, замонавий Интернет-технологиялардан фойдаланишга асосланган. Ҳар қандай электрон кимошди савдо аксарият электрон бизнеснинг истеъмолчи-истеъмолчи” моделига тааллуқлидир. (customer to customer, ёки С2С).

Электрон магазин-витрина – бу ихтисослашган дастурий таъминот бўлиб, товарлар ва хизматлар таклифини Web-сервер саҳифаларини шакллантириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб-китобларнинг электрон магазини – аниқ тўлов тизимли электрон магазин витриналарининг интеграцияси учун мўлжалланган ихтисослашган дастурий таъминот.

Учинчи давлатларнинг электрон бозори – унинг асосини амалга оширишни келгусида қўллаб қувватловчи электрон магазинларни лойиҳалаштириш учун дастурий таъминотни етказиб берувчи фирмалар (фойдаланувчи веб саҳифасини Интернетга уланган бирор серверда жойлаштириш. Одатда,  бундай фаолият билан сайтларда жой таклиф қилувчи ва тўлов шлюзи билан алоқани ўрнатувчи воситачилар шуғулланадилар) ташкил этади.

Виртуал жамиятлар(комьюнити) – электрон магазинларга ихтисослашган жамиятлар (Geosities, Amazon, Озон). Самарадорликнинг бош мезони – бу қизиқишлари бир хилда бўлган харидорларни гуруҳларга бирлаштиришдир. Бунинг натижасида эса рекламага кетадиган харажатлар камаяди. Бундай ҳамжамиятларнинг асосини тайёр жамиятлар, яъни ишқибозлар клублари, ассоциациялар ва ҳакозолар ташкил қилади.

Консалтинг фирмалар – бу лойиҳалаш ва электрон магазин бошқариш соҳасида маслаҳат хизматлари мажмуини таклиф қилишга мослашган фирмалар ёки кадрлар танлаш масалалари билан шуғулланувчи рекрутерлик муассасаларидир.

Ахборот брокерлик идораси ёки алоҳида брокер – уларнинг вазифаси салоҳиятли харидорларга бозор хақидаги зарур маълумотларни етказиб бериш.

Тадқиқот хизматларини етказиб берувчилар -  Интернет тармоғи ва электрон бизнес тизимида турли тадқиқотларни амалга оширувчи ихтисослашган ташкилотлардир.

2.Интернет маркетинг тадқиқоти ўтказиш усуллари

 Кузатув бирламчи маркетинг тадқиқоти ўтказиш усулларидан бири саналади. Бу усул фирмалар томонидан ўз web-сайти бўлган ҳолларда қўланади. Унинг доирасида ўтказилувчи тадқиқотлар web-сервер журналлар файлидан ёки cookie файлларидан олинувчи маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат. Бу маълумотлар харидорлар хулқ-атвори, уларнинг саҳифалар бўйлаб ҳаракатланиш кетма-кетлиги ёки web-серверга ташриф буюриш статистикасига алоқадор бўлиши мумкин. Сайтда қидирув тизими жойлаштирилган ҳолларда фойдаланувчилар киритувчи сўровлар ҳам қўшимча равишда тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин.

Маркетинг тадқиқотлари ушбу усулини анъанавий кузатув усуллари ва респондентларнинг иштирок этишини талаб қилувчи интернет-сўровларидан ажратиб турувчи асосий хусусият қимматли ахборотларни Интернетдан фойдаланувчиларни фаол ҳаракат қилишга ундамасдан ҳам олиш мумкинлиги ҳисобланади.

Фойдаланувчиларни идентификациялаш усуллари

Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг учта асосий усули мавжуд:

ташриф буюрувчи компьютерининг  IP-манзили бўйича бу усул бошқа усулларга нисбатан энг кўп хатоликларга эга. Бу хатоликлар, аввало ташриф буюрувчи масалан, прокси-сервер орқали битта IP-манзил билан бир нечта фойдаланувчи ташриф буюриши мумкин;

cookies файллари бўйича — web-сервер унга браузер орқали ташриф буюришда фойдаланувчининг компьютерида қолдирувчи кичик маълумотли файллар ёрдамида амалга оширилади. Шу тариқа кейинги ташриф пайтида сервер бу фойдаланувчи олдин ҳам сайтга ташриф буюрганлигини билиб олади. Бу масалан, рекламада фойдаланилади, бунда ташриф буюрувчига у олдин кўрган баннер кўрсатилади. Мураккаб тизимларда cookies файллари ёрдамида фойдаланувчининг қизиқишларини ўрганиш ва кейинги ҳар бир ташрифда мос келувчи рекламани кўрсатиш мумкин бўлади. Бу усулни қўллашдаги асосий хатолик cookies файллари аниқ бир шахсни эмас, балки браузердан фойдаланувчи компьютерни идентификация қилиши сабабли вужудга келади;

фойдаланувчини мажбурий рўйхатга олиш, бу ҳолатда сайтга ташриф буюриш ёки Интернет хизматларидан бирига мурожаат қилишда фойдаланувчи ўз исми ва паролини киритади, тизим эса у ташриф буюрган пайт давомида уни бир хил идентификациялаш мумкин. Бу усул фойдаланувчилар ва уларнинг такрорий ташрифлар сонини ҳисоблашда энг кам хатоликлар беради, бироқ афсуски, уни Интернетнинг айрим хизматларидагина қўллаш мумкин бўлади ва бунда аутентификация ўтказиш талаб қилинади.

Ҳозирги пайтда фойдаланувчиларни IP-манзил бўйича идентификациялаш энг тарқалган усул ҳисобланади, бу сайт журнали файллари ёки турли ҳисоблагичлар ёрдамида амалга оширилади. Шу билан бирга фойдаланувчиларни cookie ёрдамида идентификациялашга кўмаклашувчи тизимлар сони ортмоқда.

Ташриф буюрувчилар хулқ-атвори ҳақида статистик маълумотлар олиш ва қайта ишлаш усуллари

Сайтга ташриф буюрувчиларнинг хулқ-атвори ҳақида ахборот тўплашнинг асосий усуллари ҳисоблагичлар ва Интернет хизматлари тақдим этувчи провайдерлардан олинувчи статистикадан фойдаланиш ҳисобланади.

Маркетинг тадкикотлари уз ичига:

ноаникликни камайтириш максадида маркетинг карорларини кабул килишга хизмат килувчи ва асосий талаблардан бирини, яъни бозор тараккиётини олдиндан айтиб бера олиш талабини бажарувчи маълумотларни туплаш, кайта ишлаш  ва тахлил килишни;

турли даражадаги аник маркетинг фаолияти учун зарур булган маълумотларни туплаш, кайта ишлаш ва тахлил килиш, шунингдек, истикболни белгилаш тизимини, маркетинг эхтиёжларини таъминловчи хар кандай тадкикот фаолиятини камраб олади.

Маҳсулотни хаётий давр концепцияси.

Маҳсулотни яратилиши билан унинг ҳаётий даври бошланади, у қўйидаги босқичлар  ифодаланади:

Тадқиқот ва ишлаб чиқариш. Бу босқичда маҳсулот яратилади ва уни ғояси ҳосил бўлади. Маҳсулотни сотиш йўқ,даромад эса салбий.

Жорий қилиш. Бу босқичда маҳсулот ўз йўналишини истеъмолчи тарафга йўналтиради, актив реклама фаолияти бошланади, лекин сотиш ўсиши билан даромад салбий тарафга ўзгараверади.

Ўсиш босқичи. Ишлаб чиқарувчи учун энг ижобий босқич. Корхона сезиларли даромадни олади, сотиш ўсиб бораверади.

Етуклик босқичи. Маҳсулот кўп миқдорда ишлаб чиқарилади, сотиш унчалик кўп ўсмайди, даромад аста-секин пасаяди, чунки рақобатлик сезилади.

Пасайиш босқичи. Сотиш кескин пасаяди, корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни тўҳтатади, даромад жуда паст.

Маркетинг маҳсулотни бутун ҳаётий даври давомида ҳамроҳи бўлади. Ҳаётий давр нуқтаи назаридан  янги маҳсулот ишлаб чикиш  қонунини қўйидагича кўриб чиқиш мумкин: корхона максимал даромад ва унумдорликка эга бўлади,  қачонки турли маҳсулотларнинг ҳаётий даври устма-уст тушса (бир-бирини қамраб олса).

Корхонада маҳсулот сиёсати янги маҳсулотни яратиш ишлаб чиқариш соҳаси билан боғлиқ, масалаларни ҳал этади. Бу соҳада маркетингни ривожлантириш ишлаб чиқарувчи учун кўп ҳатоларни, ҳўжалик фаолиятини мазкур босқичида кутиб турадиган, олдини олишга ёрдам беради. Шунинг учун аниқ айтиш мумкинки маркетингнинг маҳсулот сиёсати корхонанинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

3.Интернет хизмати провайдерлари тақдим этувчи статистикадан фойдаланиш.

Сайтга ташриф буюрувчилар ҳақида ахборот олишнинг бошқа усули Интернет провайдерларидан олинувчи статистикадан фойдаланиш ҳисобланади. Интернет провайдери сервердаги график объект ёки web-саҳифа бўйича ҳар бир сўровга доир ахборотни сақловчи журналлар файлини юритади. Журнал файлида, одатда қуйидаги ахборот учрайди: фойдаланувчининг IP-манзили, ташриф санаси ва вақти, команда, сўралган файл, серверга йўналтирган ссилка, фойдаланилувчи браузер ва платформа. Унда ташриф буюрувчининг электрон манзили ҳақидаги ахборот сақланиб қолмайди, фақат фойдаланувчининг доменини аниқлаш мумкин бўлган IP-манзил сақланади, холос. Масалан, Домен агар фойдаланувчининг географик минтақасини тавсифласа катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Фойдаланувчи серверга келиб тушган манба ахборот учун мўлжалланганлик даражаси катта ҳисобланади, чунки бу web-сайтга уланишнинг турли манбалари самарадорлигини таҳлил қилишга имкон беради.

Интернет хизматлари провайдери маълумотларни мунтазам таҳлил қилиб, автоматик равишда кундалик, хафталик, ойлик ҳисобот тузиш ва электрон почта орқали сервер эгасига жўнатишга имкон берувчи дастурий таъминот ўрнатиш имконига эга бўлади. Бундай дастурий таъминотдан фойдаланиш қуйидаги саволларга жавоб топишга имкон беради:

қайси саҳифалар энг оммавий ҳисобланади?

серверга кириш манбаларидан фойдаланиш ҳақидаги статистик манбалар асосида қандай қилиб серверга ташриф буюрувчилар сонини ошириш мумкин?

ташриф буюрувчилар демографияси қандай?

web-саҳифани қайси турдаги браузер учун оптималлаш керак?

серверга энг катта трафикни қайси қидирув машиналари яратади?

қайси баннер рекламаси энг кўп ташриф буюрувчиларни жалб қилади?

сервернинг web-саҳифаларида қандай хатолар ёки нотўғри ссилкалар бор?

Таҳлилчи-дастурларга мисол тариқасида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: AcureInsight (www.accure.com); Webtrends Enterprise Reporting Server (www.webtrends.com); NetTracker (www.sane.com); OpenWebScope (www.openwebscope.com); Analog (www.analog.cx).

         Интернет маркетинг фаолиятидан куйидаги йуналишларда фойдаланиш мумкин:

Реклама (махсулот тугрисида ахборотни жойлаштириш, электрон хатларни таркатиш, телеанжуманларда иштирок этиш);

Савдони “жонлантириш”;

Махсулотларни Интернет оркали сотиш;

Жамоатчилик билан алокалар (тармокда прессрелизлар эълон килиш, акциядорлар, жамоатчиликка керакли ахборотни такдим этиш ва бошкалар);

Маркетинг тадкикотлар утказиш.

Талаб - товар ва хизматларнинг маълум турларини истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг маълум даражасида сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёждир.

Таклиф - ишлаб чиқарувчи маълум вақтда ишлаб чиқаришга қодир бўлган, нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган товарлар миқдоридир.

Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурияти.

Маркетинг концепцияси - бу истеъмолчилар эхтиёжини қондиришга йуналтирилган ғоялар, талаблардир.

 Концепция:

бозор муносабатлари шароитида фаолият курсатувчи, истеъмолчи ва даромадга йуналтирилган тадбиркорлик ташкилотларининг иш юритиш фалсафаси;

корхона максадларига-даромад олиш ва  истеъмолчининг хам  сунгги эхтиёжларини кондиришга эришишда кулланувчи асосий гоялар, маркетинг фаолияти воситалари тизими сифатида таърифланиши мумкин.

 

Назорат саволлари

1.Интернет тармоғида маркетинг фаолияти неча гуруҳга бўлинади?

2.Интернетда  электрон бозорнинг маркетинг тадқиқотлари усуллари.

3.Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг нечта асосий усули мавжуд?

 

Таянч иборалар

Маркетинг - бу бозорни таҳлил қилиш асосида маблағ тушумини ташкил қилиш ва муайян харидорлар талабларини қондиришга йўналтирилган, маркетинг дастури ёрдамида бозорда савдо қилиш тактика ва стратегиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилувчи  тизим ҳисобланади.

Интернет маркетинг - Internet тармоқлари ресурсларидан фойдаланишга асосланган online маркетинг.

Мижозлар – бу харидорлар ёки истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар).

Молиявий институтлар – Интернет тармоғи орқали ўзаро ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай ташкилотлардир.

Электрон магазин – бу дўстона интерфейсни таъминлайдиган, ўзига хос савдо витринаси ёки товарлар ва хизматларни сотиш учун таклиф этадиган Web-сервердир.

Электрон универмаг – бу оддий универмагга ўхшаш бўлиб, унга ҳар хил фирмалар ўз товарларини етказиб берадилар. Унинг самарадорлигини баҳолашда товар бренди (имиджи) бош мезон ҳисобланади.

Электрон киоск (ёки интерфаол киосклар) – бу Интернетга уланган ҳамда фойдаланувчиларга маълумотга, бошқа товарлар ва хизматларга интерфаол киришни тақдим этадиган аппарат-дастурий мажмуалардир.

Электрон аукцион (электрон кимошди савдоси)  – анъанавий кимошди савдо (аукцион)га ўхшаш бўлиб, замонавий Интернет-технологиялардан фойдаланишга асосланган.

Электрон магазин-витрина – бу ихтисослашган дастурий таъминот бўлиб, товарлар ва хизматлар таклифини Web-сервер саҳифаларини шакллантириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб-китобларнинг электрон магазини – аниқ тўлов тизимли электрон магазин витриналарининг интеграцияси учун мўлжалланган ихтисослашган дастурий таъминот.

Ахборот брокерлик идораси ёки алоҳида брокер – уларнинг вазифаси салоҳиятли харидорларга бозор хақидаги зарур маълумотларни етказиб бериш.

Тадқиқот хизматларини етказиб берувчилар -  Интернет тармоғи ва электрон бизнес тизимида турли тадқиқотларни амалга оширувчи ихтисослашган ташкилотлардир.

 

Тест саволлари

1.Интернет тармоғида маркетинг фаолияти нечта асосий турга бўлинади?

А) 2 та

В) 3 та

С) 4 та

D) 5 та

2. Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг нечта асосий усули мавжуд?

А) 2 та

В) 3 та

С) 4 та

D) 5 та

3. Электрон почта тарқатмаси – бу

А) электрон почта орқали ҳужжатлар тарқатадиган тармоқ хизмати

В) Интернет тармоғи орқали ўзаро ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай ташкилотлардир

С) Internet тармоқлари ресурсларидан фойдаланишга асосланган online маркетинг

D) бу харидорлар ёки истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар)

4. E-mail тарқатма ёки почта тарқатмалари – бу

А) маркетинг мақсади йўлида электрон почтадан фойдаланишнинг яна бир ёндашувидир

В) Интернет тармоғи орқали ўзаро ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай ташкилотлардир

С) Internet тармоқлари ресурсларидан фойдаланишга асосланган online маркетинг

D) бу харидорлар ёки истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар)

5. Маркетинг концепцияси –

А) маркетинг мақсади йўлида электрон почтадан фойдаланишнинг яна бир ёндашувидир

В) Интернет тармоғи орқали ўзаро ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай ташкилотлардир

С) Internet тармоқлари ресурсларидан фойдаланишга асосланган online маркетинг

D) бу истеъмолчилар эхтиёжини қондиришга йуналтирилган ғоялар, талаблардир.

 



1.     Уолл-СтритДжорнэл, 1994, 14 ноябр.

2.      

[2] Фозилжонов Ҳ. Электрон тижорат – иқтисодиётнинг замонавий тармоғи. //Ma’rifat, 2013 йил 15 май, № 39 (8584)

 

[3] Система дистанционного банковского обслуживания. – Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий сайти. – http://www.cbu.uz. (05.02.2013)

 

[4] Показатели развития отрасли. – ЎзААТТДҚси расмий сайти. – http://www.ccitt.uz.  (31.01.2013)

 

[5] Определены задачи дальнейшего развития сферы ИКТ. – ЎзААТТДҚси расмий сайти. – http://www.ccitt.uz.  (22.01.2013)

[6]Электронная коммерция глазами покупателей // Мир электронной коммерции, 2000, № 2.

 

[7] Электронная коммерция глазами покупателей // Мир электронной коммерции, 2009, № 8.

[8] WM Keeper Classic дастурининг архивини  www.webmoney.uz сайтидан ёки www.tillo.uz  сайтидан кўчириб олиш керак.

1Каримов И. А. “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли Вазирлар маҳкамасидаги маъруза. Халқ сўзи, 2013 йил 19 январь, 13-сон.  

2Манба: Бирлашган Миллатлар ташкилоти ҳузуридаги Халқаро телекоммуникация иттифоқи маълумотлари