ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

Менежмент ва Маркетинг

кафедраси

 

 

 

 

Киличева Ф.Б.

 

 

МЕНЕЖМЕНТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

(ўқув-услубий қўлланма)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ-2012

 Киличева Фарида Бешимовна,

 «Менежментда ахборот тизимлари»

ўқув-услубий қўлланма

 

Жамият ҳаётида ахборот технологиялари ва информатиканинг аҳамияти йилдан йилга ортиб бормоқда. Шу билан бирга замонавий ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларга талаб кучаймоқда.

«Менежментда ахборот тизимлари» фанининг мақсади магистратура тингловчиларига замонавий бошқарув ахборот тизимларининг тузилиш асосларидан фундаментал назарий билимларни беришдан иборатдир. Ушбу фан талабаларда бошқарув ахборот тизимларини ишлаб чиқиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

«Менежментда ахборот тизимлари» фани бўйича мазкур ўқув-услубий қўлланма олий таълимнинг 5А230201 - “Менежмент” (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишлари 1-курс магистрлари учун, ушбу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган аспирантлар, тадқиқотчилар ва ушбу соҳа ходимлари учун мўлжалланган.

 

 

 

Тошкент ахборот технологиялари университети Ўқув-услубий кенгашининг 2012 йил 18.04.даги “49” -сонли мажлис баёни билан тавсия этилган

 

 

Тузувчилар:

Киличева Ф.Б.

Тақризчилар:

Кенжабаев О.А. 

 

Шаюсупова Л.Р

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент ахборот технологиялари университети – 2012

МУНДАРИЖА

 

Кириш

 

1-Маъруза. Ахборот тизимлари ва жамиятни ривожлантиришда уларнинг аҳамияти

1.     Бошқарувда ахборот тизимлари

2.     Ахборот тушунчаси ва унинг хусусиятлари

3. Тизим тушунчаси

4. Ахборот тизимларининг жамият ривожланишига таъсири

 

2-Маъруза. Рақамли фирма тушунчаси

1. Рақамли фирмалар - ташкилотларда ахборот тизимининг янги роли сифатида

2. Ташкилотлар ва ахборот тизимлари орасидаги ўзаро боғлиқлик

3. Электрон тижоратда рақамли фирмалар

 

3-Маъруза. Ташкилот ва унинг муҳити

1. Тизимнинг асосий хусусиятлари

2. Тизимлар таснифи

3. Бошқарув тизими

4. Бошқарувда тўғри ва тескари алоқа

 

4-Маъруза. Ташкилотларда менежментнинг роли

1.     Ташкилотни бошқариш даражалари

2.      Бошқарув тизими фаолиятининг ахборот жиҳатлари

3.     Ахборот менежменти ва унинг масаласи

 

5-Маъруза. Ташкилот ва ахборот тизимлари

1.     Ахборот тизими тушунчаси

2.     Ташкилотларда ахборот тизимининг ўрни

3.     Ташкилот ва ахборот тизимининг ўзаро алоқадорлиги

 

6-Маъруза. Ахборот тизими компонентлари

1.     Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари

2.     Ташкилотни бошқариш тузилмаси,  ташкилот ходимлари

3.     Моддий ва ахборот технологиясининг асосий компонентлари

7-Маъруза. Ахборот технологиялари

1. Янги ахборот технологиялари тушунчаси

2. Ахборот технологияси инструментариуми

3. Ахборот технологиялари таркиби

4. Ахборот технологияларининг ривожланиш босқичлари

5. Ахборот тизимлари типлари

 

8-Маъруза. Телекоммуникация воситалари

1.     Компьютер тармоқлари архитектураси

2.     Ҳисоблаш тармоқларини туркумлаш

3.     Коммуникация тизимининг ривожланиши

 

9-Маъруза. Функционал ахборот тизимлари

1.     Ахборот тизимларининг турлари

2.      Функционал технологиялар

3.     Интеграллашган ахборот технологиялари

4. Ахборот - маркетингнинг пойдевори

 

10-Маъруза. Маркетинг ахборот тизимининг тузилмаси ва таркиби

1. Маркетинг бошқарув объекти сифатида

2. Маркетингни бошқариш тизимидаги ахборот таъминоти

3. Истеъмолчи билан ўзаро муносабатларни бошқариш (CRM)

4. Мижоз эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда ресурсларни режалаштириш (CSRP)

5. Етказиб беришлар ва ҳаётий циклни узлуксиз ахборот билан қўллаб-қувватлаш (CALS)

6. Маркетингдаги дастурий маҳсулотлар

 

11-Маъруза. Маркетингда Интернет технология

1. Интернетнинг инфратузилмаси

2. Электрон тижоратнинг мазмуни ва моҳияти

3. Электрон тижоратнинг бозор шароитидаги тузилмаси

4. Электрон тижоратни қўллаш жараёнида ҳаражатларни камайтириш омиллари

5. Электрон тижоратнинг базавий технологиялари

 

12-Маъруза. Бухгалтерия ҳисобида ахборот тизимлари

1. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари

2. Ҳисоб сиёсатининг ташкил этилиши ва мазмуни

3. Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлар тизими

4. Бухгалтерия ҳисобининг функционал архитектураси

 

13-Маъруза. Бухгалтерия ҳисобида компьютер ахборот технологиялари

1. Бухгалтерия ҳисобида ахборот технологиялари тизимининг дастурий маҳсулотлари

2. Хўжалик операциялари журнали

3. Бухгалтерия ҳисобининг инструментал компьютер тизимлари

4. Кичик корхоналар учун интеграллашган бухгалтерия

5. Ўрта ва йирик корхоналар учун мажмуавий бухгалтерия ҳисоботи

6. Молия тизими ва бизнес режалаштиришнинг компьютер тизимлари

7. Корпоратив ахборот тизимининг (КАТ) таркибида бухгалтерия тизимлари

 

14-Маъруза. Автоматлаштирилган банк тизимларини тузиш муаммолари

1. Автоматлаштирилган банк тизимларини тузиш тамойиллари

2. Банк технологияларининг техник ечимлари

3. Банкда электрон ҳужжат айланиши

 

15-Маъруза. Бaнкнинг электрон хизмaтлaри

1. Бaнк кaртaсини ишлaтишнинг электрон хизмaтлaри

2. Мaсoфaвий бaнк хизмaт кўрсатилишининг элeктрoн хизмaтлaри

3. Бaнклaрaрo ҳисoб-китoблaрнинг aвтoмaтлаштирилиши

4. Интeрнeтдa элeктрoн тўлoвлaр тизими

 

16-Маъруза. Суғурта фаолиятининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари

1. СФ АТнинг ташкилий тузилмаси

2. СФ АТнинг функционал тузилмаси

3. СФ АТнинг ахборот технологиялари

4. «Парус-Суғурта» дастури

 

17-Маъруза. Эксперт тизимлари

1. Эксперт тизимларига умумий тавсиф, афзалликлари

2. Эксперт тизимларининг таркиби ва вазифалари

 

18-Маъруза. Бошқарув фаолиятини ахборот технологиялари билан таъминлаш ва ташкил этиш

1. Корхона бошқарув объекти сифатида

2. Корхонани бошқаришда ахборот технологияларининг аҳамияти ва ўрни

 

Глоссарий

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

Илова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

К И Р И Ш

 

Жамият ҳаётида ахборот технологиялари ва информатиканинг аҳамияти йилдан йилга ортиб бормоқда. Шу билан бирга замонавий ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахасcисларга талаб кучаймоқда.

2008 йилда бошланган ва бугунги кунда кўлами тобора кенгайиб бораётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ахборот технологиялари соҳасига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Бу шароитда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши уларни турли иқтисодий-бошқарув объектлари - корхоналар, ташкилотлар, миллий иқтисодиёт-бошқарув соҳаларини ахборот тизимларида фойдаланиши билан боғлиқ. Янги ахборот технологиялари асосида раҳбарлар, мутахассисларга маълумотларни қайта ишлаш учун ёрдам берувчи замонавий ахборот тизимларини ишлаб чиқиш масаласи янада долзарб бўлиб қолмоқда.

Магистрларга мазкур фан хусусиятлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида келтирилган материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндошишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Ушбу ўқув-услубий қўлланма бошқарув соҳаларида автоматлаштирилган иқтисодий ахборот тизимларини қурилишнинг тамойиллари ва концепцияси, бошқарувдаги ахборот тизимларининг таркиби ва мазмуни, ахборот тизимларини яратиш масалаларини қамраб олган.

“Менежментда ахборот тизимлари” фанини ўрганишнинг асосий мақсади магистратура тингловчиларига замонавий бошқарув ахборот тизимларини тузилиш асосларидан фундаментал назарий билимларни беришдан иборатдир. Ушбу фан талабаларда бошқарув ахборот тизимларини ишлаб чиқиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

Фанни ўқитилишидаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:

-         бошқарув тармоқларида замонавий ахборот-коммуникацион технологияларининг қўлланишини ўқитиш;

-         магистратура тингловчиларини автоматлаштирилган бошқарув ахборот тизимларини тузилиши билан таништириб чиқиш;

-         бошқарув масалаларни ечишда инструментал воситалардан фойдаланиш технологиясини ўзлаштиришдан иборат.

 

 

 

 

 

 

1-Маъруза. Ахборот тизимлари ва жамиятни ривожлантиришда уларнинг аҳамияти

 

Режа:

1. Бошқарувда ахборот тизимлари

2. Ахборот тушунчаси ва унинг хусусиятлари

3. Тизим тушунчаси

4. Ахборот тизимларининг жамият ривожланишига таъсири

 

1. Бошқарувда ахборот тизимлари

 

Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни моделлаштириш ва хўжалик юритишнинг янги усулларини такомиллаштириш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Бунда янги техник воситалардан фойдаланиш, бошқарув аппарати ходимларини ахборот билан таъминлаш биринчи даражали аҳамиятга эга. Тўпланган ахборотларни қайта ишлаш ва тарқатишнинг замонавий тизимларини вужудга келтириб, кенг жорий қилиш натижасида иқтисодиётни бошқариш тизимини янгилаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини тузишнинг бир-бирига ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий-математик моделлардан оқилона фойдаланиш имкониятлари кенгаяди.

Маълумки, инсоният илм аҳлининг маҳсулоти бўлмиш ахборотдан унумли фойдаланмасдан туриб жамиятни ривожлантириш, фан-техникани жадаллаштириш, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ахборотлаштириш соҳаси фан-техникани, иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги даврда ахборот оқимини ўсиш даражаси жуда юқори бўлганлиги сабабли уларни эски усуллар билан қайта ишлаш тобора қийинлашиб бормоқда. Шунинг учун кўпгина илмий мақолаларда, махсус адабиётларда жамиятни ахборотлаштириш, ахборот ресурсларини ўзлаштириш, ахборотни ишлашнинг янги технологияларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Лекин мавжуд адабиётларнинг кўпчилигида юқоридаги масалалар мажмуаси тўлиқ ёритилмаган. Бу эса ўз навбатида, таълим тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Модомики, биз ижтимоий ҳаётдан тўлароқ воқиф бўлишга, унда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини топиш ва бартараф этишга интилаётган эканмиз, ахборот воситалари ва манбалардан, ахборот алмашишнинг турли шакл ва услубларидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур.

Илмий техник тараққиётнинг инсон фаолияти барча соҳаларига таьсир қилишининг асосий омилларидан бири янги ахборот технологияларини кенг қўллашдир.

Жамиятни ахборотлаштириш - жаҳон миқёсидаги муҳим муаммолардан бири, инсоният тараққиёти, ҳозирги замон фан-техника тараққиётининг ҳаётий зарур бўлган муаммолари мажмуаси демакдир. Бу соҳа турли хилдаги ахборотларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, ҳисоблаш техникасининг замонавий тизимларини ташкил қилиш ва бошқа муҳим ишлар билан шуғулланади. Шу билан бирга, мазкур соҳа халқ хўжалигининг бир қатор тармоқларини ўз ичига олади ва ахборотлаштириш индустриясининг мажмуасини ташкил қилади. Унда ахборот технологияси электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ), шахсий компьютерлар, процессорлар, алоқа ҳамда электрон алоқа воситалари ва тармоқларини ишлаб чиқадиган корхоналар, бирлашмалар марказий ўринни эгаллайди.

Мамлакатда ахборотлаштириш концепциясини амалга ошириш, энг аввало, ЭҲМ билан таъминлаш, ахборот индустриясини ривожлантириш билан боғлиқ. Ҳисоб-китобларга қараганда, 2001 йилга келиб Ўзбекистондаги ЭҲМларнинг сони 47,2 мингтага, 2001 йилда 69,2 мингтага, 2006 йили эса 85,7 мингтага етиши керак. Бу эса ўз навбатида, шунча миқдордаги ЭҲМларда ишлайдиган, улар учун дастурлар тайёрлайдиган мутахассислар тайёрлашни ҳам талаб қилади.

Ахборотлаштириш соҳасига тегишли ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш лозим:

1. Замонавий ахборот - ҳисоблаш техникасида ишлаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш;

2. Ўз хизмат вазифасида ҳисоблаш ва ахборот техникасидан мустақил фойдалана оладиган турли малакали гуруҳларни кенг кўламда тайёрлаш;

3. Ҳисоблаш ва ахборот техникасини яратиш ва ишлаб чиқариш соҳалари учун юҳори малакали мутахассисларни режали равишда тайёрлаш.

Олимлар ва мутахассисларга «ахборотлар уммони»нинг қудратли тўлқинларини яхшироқ эгаллашлари учун илмий-ахборот хизматлари вужудга келган. Улар ихтисослаштирилган библиографик кўрсаткичлар ва рефератив журналларни  ташкил қиладилар, картотекаларни олиб борадилар, ахборот экспресслари чиқаришга тайёрлайдилар, илмий ҳужжатларнинг тажрибасини амалга оширадилар, бир қатор бошқа вазифаларни бажарадилар. Аста-секин илмий ахборотли фаолиятни фандаги меҳнатининг алоҳида турига ажратилиши содир бўлди. Шунга кўра билимларнинг алоҳида соҳаси - бу фаолиятнинг назарияси вужудга кела бошлади. Биз билганимиздек, у даставвал информатика номини олди.

Тушунарлики, тўрачилик, кераксиз коғозбозлик, «ҳужжатларни ижод қилиш» билан қаттиқ курашиш керак. Аммо бу ишнинг фақат бир томони. Ишнинг бошқа томони - ижтимоий бошқарувнинг ахборот оқимларини мувофиқлаштириш, бу мақсадда замонавий ахборот техникаси ва технологиясидан фаол фойдаланишдир.

Агар компьютерлаштириш ғоятда техник жараён бўлса, ахборотлаштириш - ижтимоий жараён, у жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олади ва ҳар хил соҳаларни компьютерлар билан тўлдирилиши фақат унинг техник шарт-шароитлари ва базасини ташкил қилади. Ахборотлаштиришнинг ўзи эса ўзининг табиати бўйича анча чуқурроқ ва мураккаброқдир, у бизнинг ҳаётимизни бутун ахборотли тузилишини тубдан қайта ўзгартирилишини билдиради.

Ахборотлаштиришнинг ижтимоий маъноси жамиятнинг сифатан янги ахборот маданиятини ишлаб чиқиш асосида ахборот соҳасида вужудга келган қийинчиликларни дадил енгишдадир.

Жамиятни ахборотлаштириш замонавий ижтимоий тараққиётнинг қонунларидан биридир. Бу атама яқин вақтларгача кенг фойдаланиладиган «жамиятни компьютерлаштириш» атамасини борган сари қаттиқ туриб сиқиб чиқармоқда. Сиртдан ўхшаш кўринган бу тушунчалар катта фарққа эгадир.

Жамиятни компьютерлаштиришда асосий эътибор ахборотларни қайта ишлаш натижаларини тезкор олиш ва уни жамланишини таъминловчи компьютерларнинг техник базасини ривожлантириш ва тадбиқ этишга қаратилади.

Жамиятни ахборотлаштиришда эса, асосий эътибор инсон фаолиятининг барча жабҳаларида ишончли, мукаммал ва ўз вақтидаги билимлардан тўлиқ фойдаланишни таъминлашга йўналтирилган тадбирлаш мажмуасига қаратилади.

Умуман олганда, жамиятни ахборотлаштириш мамлакатни ҳар жиҳатдан тараққий этишининг, меҳнаткашларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларни тўлароқ қондиришнинг ишончли гаровидир. Бундан мазкур соҳада туб ўзгаришлар қилиш, ахборот саноатиининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий функцияларидан оқилона фойдаланиш асосида янги хўжалик юритиш механизмини муваффақиятли амалга ошириш, ягона халқ хўжалиги комплексини ривожлантириш амалиётида мавжуд бўлган турли-туман бузилишлар, камчиликлар ва нуқсонларни бартараф этиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳот тамойилларини амалга ошириш - бошқариладиган бозор иқтисодиётга ўтиш мумкин.

 

2. Ахборот тушунчаси ва унинг хусусиятлари

 

«Ахборот» сўзи лотинча «informatio» сўзидан олинган бўлиб, кутилаётган ёки бўлиб ўтган воқеа, ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни билдиради.

Кундалик турмушда ҳар бир мутахассис турли хил ахборотлар билан иш юритади. Ахборот тушунчаси бир қанча фанларда турлича изоҳланган. Масалан, фалсафада ахборот инсон онгига таъсир этиб, объектив реалликни акс эттирувчи ва ҳаракатлантирувчи мезон сифатида ишлатилади.

Кибернетика, информатика фанида ахборот воқеа-ҳодиса тўғрисидаги билимларни ошириш ёки ноаниқликни камайтириш мезони сифатида қўлланилади.

Компьютерларни ишлатиш фаолиятида эса ахборотдан бошқариш функцияларини амалга оширувчи объект сифатида фойдаланилади. Ахборот тушунчаси маълумот тушунчаси билан узвий боғланган, лекин ҳар қандай маълумот ахборот  бўлавермайди.

Ҳозирги кунда барча ахборотларни нисбий ҳолда қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

1.  Техник ахборот.

2.  Агробиологик ахборот.

3.  Сиёсий ахборот.

4.  Ҳуқуқий ахборот.

5.  Иқтисодий ахборот ва бошқалар.

Ахборотнинг турлари ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб боради. Бу ахборотлар ичида иқтисодий ахборот асосий ҳисобланиб, улар  ҳажмининг 80 % ни ташкил қилади. Барча ахборотлар қуйидаги хусусиятларга эга:

1.  Узлуксиз ҳосил бўлиш.

2.  Харф рақамларда ифодаланиш.

3.  Дискрет характердалиги.

4.  Йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва бошқа амалларни бажариш мумкинлиги.

Ахборот инсон билимини ошириш  ва фаолиятини такомиллаштириш учун фойдаланадиган янги маьлумотлардир. Ахборот халқ ҳўжалигининг барча тармоқлари истеъмол этувчи заҳира бўлиб, энергетика ёки фойдали қазилмалар заҳиралари каби аҳамиятга эга. Ахборот фан ва техникани режалаштириш натижалари ҳақидаги, фан ва техника маълумотлари билимларининг йиғиндисидир. Ахборот ресурслари - алоҳида ҳужжат ва алоҳида ҳужжат тўплами,  ахборот тизимларидаги ҳужжатлар ва ҳужжатлар тўпламидир.

 

3. Тизим тушунчаси

 

Ҳозирги даврда илмий-техник адабиётларда «тизим», «бошқарув тизими», «бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими», «автоматлаштирилган ахборот тизимлари» атамалари  кўп қўлланиладиган тушунчалардир.

«Тизим» атамаси  юнонча «system» сўзидан олинган бўлиб, ташкил этувчилардан иборат бир бутунлик деган маънони англатади. Тизимларни уларнинг турли белгиларига қараб туркумлаш мумкин. Умуман олганда, тизимлар моддий ёки мавҳум бўлиши мумкин (мавҳум - инсон онги маҳсули).

Моддий тизимлар, асосан моддий объектлар тўпламидан ташкил топади. Ўз навбатида, моддий тизим анорганик (механик, химик) ва органик (биологик) тизимга ёки аралаш тизимга ажратилади. Моддий тизимларда асосий ўринни ижтимоий тизим эгаллайди. Бундай тизимнинг хусусиятларидан бири инсонлар ўртасидаги муносабатларни акс эттиришдир.

Мавҳум тизимлар инсон онгининг маҳсули бўлиб, ҳар хил назариялар, билимлар, гипотезалардан иборат. Янги ахборот технологияси ҳам моддий тизим элементларини (компьютерлар, ҳужжатлар, инсонлар), ҳам номоддий тизим элементларини (математик моделлар, инсон билимлари ва ҳ.к.) ўз ичига олади.

 

 

4.  Ахборот тизимларининг жамият ривожланишига таъсири

 

Иқтисодиётнинг ҳозирги замон ривожланиши бошқарув соҳасига ҳисоблаш техникаси воситаларини кенг тадбиқ этиш билан таърифланади. Бу жараён ШЭҲМни пайдо бўлиши муносабати билан шиддатли ўтмоқда. Замонавий ШЭҲМ инсон фаолиятининг турли-туман соҳаларидаги касбий билимларни тартибга солиш ва шакллантириш учун борган сари кенг қўлланилмоқда. Техник фойдаланиш таърифлари, яъни оператив ва ташқи хотиранинг ҳажми, тез ҳаракатланиши, оператив тизимларнинг имкониятлари бўйича ШЭҲМни катта ЭҲМ билан таққослаш мумкин, шунинг билан бир вақтда, истеъмол қиладиган электр қувватининг қиймати ва ўлчамлари бўйича ШЭҲМ катта афзалликларга эга.

Инсон фаолиятининг мос соҳаларида самарали ишлаши учун зарур бўлган илмий-техник, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ахборотлар ҳажмининг ўсиши бошқарувда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. Шунга мувофиқ равишда илмий техник соҳадаги сингари иқтисодий соҳада ҳам турли характердаги автоматлаштирилган тизимлар ишлаб чиқариш учун талаб ўсиб бормоқда.

Янги шакл асосида ходимларни шакллантириш, уларнинг иқтисодий-математик усуллар ва мувофиқ ахборот-технологик муҳитда ўзининг ечимларини амалга ошириш учун зарурий билим ва маҳоратни эгаллашлари мураккаб муаммо  ҳисобланади. Авваламбор, бу ўрта таълимдан бошланиб олий таълим билан якунланувчи, ўқув жараёнини  қайта қуришга таянувчи аҳолининг умумкомпьютер саводхонлиги муаммосининг ечимидир.

«Менежментда ахборот тизимлари» фанини ўрганишда қуйидагилар зарурдир:

1. ШК қўлланилиш соҳаларида билимлар чуқурлаштирилиб ўрганилишини таъминлаш. Шу мақсадда, тажриба машғулотларининг ахборотлашган ва дастурий таъминотида компьютер синфларидан фойдаланиш.

2. Танланган мутахассислик билан боғлиқ бўлган турли даражадаги мураккабликдаги вазифаларни ўрганишда фойдаланиш.

3. Касбий фаолият билан боғлиқ бўлган тажриба масалаларини ечишда амалий билимларни қўллашни кўрсатиш орқали махсус фанлар муҳитида ШКдан фойдаланишни кенгайтириш.

4. Бевосита ахборот технологияларини ўрганишда таълим тизимининг зарур элементи ҳисобланган компьютерни ўргатишнинг янги концепцияларидан фойдаланиш.

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Жамиятни ахборотлаштириш нима?

2. Ахборот тушунчаси.

3. Тизим тушунчаси ва унинг хусусиятлари.

4. Ахборот тизимларининг жамият ривожланишига таъсири.

1-Маъруза буйича тест саволлари

 

1. Жаҳон миқёсидаги муҳим муаммолардан бири, инсоният тараққиёти, ҳозирги замон фан-техника тараққиётининг ҳаётий зарур бўлган муаммолари мажмуаси - бу:

А. Ахборотлашган жамият

Б. Ахборот тизими

В. Ахборот тушунчаси

Г. Тўғри жавоб йўқ

 

2. Анорганик (механик, химик) ва органик (биологик) тизим – бу:

А. Моддий тизим

Б. Мавҳум тизим

В. Ахборот тизими

Г. Ҳаммаси тўғри

 

3. Ахборот хусусиятлари – бу:

А. Узлуксиз ҳосил бўлиш

Б. Харф рақамларда ифодаланиш

В. Дискрет характердалиги

Г. Ҳаммаси тўғри

 

4. Янги ахборот технологияси ҳам моддий тизим элементлари – бу:

А. Инсонлар

Б. Компьютерлар

В. Ҳужжатлар

Г. Ҳаммаси тўғри

 

5. Инсон онгининг маҳсули бўлиб, ҳар хил назариялар, билимлар, гипотезалардан иборат – бу:

А. Мавҳум тизимлар

Б. Компьютерлар 

В. Ахборот ресурслари

Г. Ҳаммаси тўғри

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-Маъруза. Рақамли фирма тушунчаси

 

Режа:

1. Рақамли фирмалар - ташкилотларда ахборот тизимининг янги роли сифатида

2. Ташкилотлар ва ахборот тизимлари орасидаги ўзаро боғлиқлик

3. Электрон тижоратда рақамли фирмалар

 

1. Рақамли фирмалар - ташкилотларда ахборот тизимининг

янги роли сифатида

 

Технологик ўзгаришлар глобализация билан ҳамоҳангликда «рақамли фирмалар» деб номланган янги ташкилий шаклларнинг ишлаб чиқилишига олиб келди. Рақамли фирмалар сезиларли даражада марказлашмаган тармоқли ташкилотлардир ва улар ахборотдан бизнес жараёнларни ва ижод учун озуқавий муҳитни рақамлаштиришда фойдаланади. Улар қаттиқ назоратга ва динамик муҳитни яратиш шарт-шароитларига жавоб тарзида тезкор қарор қабул қилиш муаммосига эга бўлган менежерларни назарда тутади ва улар ходимлар ўртасида инновацион фаолият ва ижодкорликка туртки бўлади.

Улар сизга ахборот технологиялари қандай ўзгариши, бизнинг қандай ишлашимиз ва муваффақиятимизни ўлчаш ҳақидаги баъзи бир тасаввурларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси, сизни «рақамли технологиялар» бўйича саволлар ва унинг афзалликлари билан таништиришдан иборат.

 

2. Ташкилотлар ва ахборот тизимлари орасидаги ўзаро боғлиқлик

 

Менежерлар ахборот тизимларини эътибордан четда қолдира олмайди, чунки улар замонавий ташкилотларда муҳим бир аҳамиятга эга бўлиб қолган. Тизим бўйича қарор қабул қилиш жавобгарлиги техник жиҳатдан етказилмайди.

Ахборот тизимлари соҳасининг кенгайтирилиши

Замонавий тизимларда бизнеснинг ташкилий стратегияси, қоидалар, процедуралар ва ташкилий тизимлар ахборотлари орасида ўсиб борувчи ўзаро боғлиқлик мавжуд (1-расм).

Тармоқ ва Интернет инқилоби

Дунёдаги энг катта ва энг кенг фойдаланиладиган тармоқ бўлиб Интернет тармоғи ҳисобланади. Интернет халқаро тармоқ бўлиб, ўзида хусусий ва ижтимоий тармоқларнинг мажмуасини ифодалайди. World Wide Web ташкилотлар ва уларнинг менежерлари учун алоҳида эътибор қозонган. Маълумотлар электрон саҳифалар кўринишида сақланади ва кўрсатилади, улар ўзида матн, графиклар, анимациялар, овоз ва видеони қамраб олиши мумкин. Ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан эгалик қилинадиган барча веб-саҳифаларда уларнинг номлари кўрсатилган бўлади.

Ташкилий дизайннинг янги имкониятлари: рақамли фирмалар ва тармоқли корхоналар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-расм. Ташкилотлар ва ахборот тизимлари орасидаги ўзаро боғлиқлик

 

Ташкилот тўғрисида маълумотлар

Рақамли фирмада иерархия ва ташкилий даражалар йўқолмайди. Бироқ рақамли фирмалар «оптимал иерархия»ни ишлаб чиқаради ва бу ташкилот бўйича қарор қабул қилиш юкламасининг балансини белгилайди, ва бунинг натижасида ташкилотга фойда келтиради (2-расм).

 

 

2-расм. Ташкилотларнинг тўғриланиши

Ахборот тизимлари ташкилотда босқичлар сонини менежерларга кўпроқ миқдордаги ишчиларни бошқариш ва қуйироқ босқичдаги ишчиларга қарорларни қабул қилиш борасида кўпроқ ваколатлар бериш учун ахборотни етказган ҳолда камайтириши мумкин.

Ишнинг жойлашиш нуқтасидан ажратилиши

Коммуникацион технологиялар кўпгина соҳаларда ва вазиятларда муҳим омил сифатида масофани қисқартирувчи бўлиб қолди. Минглаб чақирим узоқда туриб ҳамкорликда ишлаш реалликка айланиб қолди, ҳуддики дизайнерлар, гарчи улар бошқа-бошқа қитъаларда яшасаларда. Бир маҳсулот устида иш олиб борадилар.

Иш жараёнларининг қайта ташкил этилиши

Қайта ишлашдаги иш жараёнлари ташкилий самарадорликка сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин ва ҳаттоки, янги ташкилий тузилма, маҳсулот ёки хизматларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Ташкилотларнинг эгилувчанлигини ошириш

Йирик ташкилотлар информацион технологиялардан йирик бўлмаган ташкилотларнинг тезкорлиги ва эгилувчанлигига эришиш мақсадида фойдаланишади. Дастурий таъминот ва компьютер тармоқларининг оммавий равишда фойдаланила бошланиши ишлаб чиқаришни тор доирада ҳам бошқариш, маҳсулотларни жуда кичик ҳажмда ҳам ишлаб чиқариш имкониятини яратиб берди.

Бошқарув жараёнининг ўзгартирилиши

Информацион технологиялар бошқарув жараёнининг қайта ташкил этувчиси ҳисобланади ва менежерларга режалаштириш, ташкиллаштириш, назорат қилиш ва етакчилик қилиши учун улар янги ва кучли имкониятлар яратиб берди.

Ташкилий чегараларнинг қайта англаниши

Янги рақамли фирмаларнинг муҳим бир ўзига хос хусусияти - бу катта фирмалар бўйича бошқарувни самарали амалга ошириш кичик компаниялар доирасида бошқаргандай бўлади. Маълумотлар оқимини ташкилий чегаралар орқали автоматлаштирувчи ва компанияни ўз мижозлари, таъминотчилар ва дистрибьюторлари билан боғлаб берувчи тизими ахборот технологияларининг ташкилотлараро тизими дейилади.

Рақамли фирма: электрон тижорат ва электрон бизнес

Компьютер ва коммуникацион технологиялар орқали яратилган электрон бозор ҳозирда жуда кўп харидор ва сотувчиларни қамраб олган. Компаниялар, шунингдек, Интернет технологияларининг оддийлиги ва уни қўллашнинг соддалигидан фойдаланган ҳолда ички корпоратив интранет тармоқни яратишади ва улар Интернет технологиялари асосида қурилади. Хусусий интранет ташқи тармоқ деб номланувчи ташкилотдан ташқаридаги фойдаланувчиларга фақат авторизациядан ўтганидан кейин мансуб бўлади ва фирмалар бундай тармоқлардан ўзларининг фаолиятини электрон савдо қилиш ва электрон бизнес юритиш мақсадида бошқа фирмалар билан координация қиладилар.

 

3.  Электрон тижоратда рақамли фирмалар

 

Ҳозирги кунда кенг тан олинганки, менежерлар учун информацион тизимлар борасида билимларнинг мавжудлиги муҳим аҳамият касб этади, чунки кўпгина ташкилотлар товар ва хизматларни жорий қилиши учун информацион тизимлар зарур бўлиб қолмоқда.

Бизнес ва янги рақамли фирмаларда рақобат муҳити

Дунёдаги тўрт ўзгариш бизнес муҳитида бурилиш содир этди.

1) Глобал иқтисодиётнинг пайдо бўлиши.

Бугунги кунда информацион тизимлар фирма учун унинг савдоси ва бизнесини глобал миқёсда бошқаришда муҳим саналган алоқа ва таҳлилий имкониятлар билан таъминлайдилар. Глобализация ва информацион технологиялар, шунингдек, миллий бизнес фирмалари учун янги хатарларни ҳам олиб келди.

2) Саноати ривожланган мамлакатларнинг пайдо бўлиши.

Бойлик яратишда иқтисодий билим ва ахборотларнинг мавжудлиги асосий аҳамият касб этади. Билим ва ахборотлар кўплаб янги хизмат ва маҳсулотлар учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

3) Корхона бизнесининг шакл алмаштириши.

Анъанавий ишлар иерархик, марказлашган бўлиб келган ва шундайлигича қолаверади, одатда стандарт операцион процедураларнинг йиғилишидан аниқланган мутахассиснинг тузилмавий ҳолати маҳсулот ишлаб чиқаришни серияли тарзда амалга оширилишига олиб келди.

4) Янги рақамли фирмалар.

Фирмаларнинг бизнесида информацион технологиялардан интенсив равишда фойдаланиш 1990-йилларнинг ўрталаридан бошлаб саноатлашган жамиятда янги пайдо бўлган редизайн каби янги тушунчаларнинг кириб келишидан бошланди. Рақамли фирмалар - бу шундай ташкилотларки, унда деярли барча аҳамиятли бизнес жараёнлар ва миҳожлар, таъминотчилар ва ходимлар билан ўзаро алоқалар рақамли тарзда амалга оширилади ва корпоратив активлар рақамли воситалар орқали бошқарилади.

Информацион тизимни ташкилотда қарорларни қабул қилиш, координация қилиш ва назорат қилиш учун техник жиҳатдан маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш каби компонентларнинг ўзаро йиғиндисидир. Информацион тизимлар худди ташкилот ичида бўлгани каби, ундан ташқаридаги кишилар, жойлар ва нарсалар ҳақида ахборотларни ўзида сақлайди. Шахслар тўғрисида берилган маълумотлар ташкилотда содир бўладиган ҳодисаларнинг амалга оширилишидан олдин бўладиган маълумотлари керакли форматда ва тушуниш учун қулай бўлган кўринишда сақланади.

Информацион тизимда ташкилотлар қабул қилиши керак бўлган қарорлар ахборотини уч фаолият ишлаб чиқади, булар: операция устидан назорат, масала таҳлили ва янги товар ва хизматларни яратиш. Бу тадбирлар: киритиш, қайта ишлаш ва чиқариш. Ташкилот ичидаги ёки ундан ташқаридаги маълумотларни киритиш ёки бирламчи маълумотларни йиғиш тизимда қайта ишлаш учун амалга оширилади. Маълумотларни қайта ишлаш, уларни бир турдан иккинчисига ўтказиш инсон учун кўпроқ муҳим ҳисобланади. Қайта ишланган маълумотларни чиқариш ёки тақсимлаш уларни ўз эгаларига ёки у билан бевосита ишлайдиган кишиларга узатиш тушунилади. Информацион тизимлар, шунингдек, тескари алоқани талаб қилади ва у узатилган ахборотга нисбатан ташкилотга қайтиб юбориладиган жавоб реакциясини ифодалайди (3-расм).

 

 

3-расм. Информацион тизимлар функциялари

 

Информацион тизим ташкилот ва уни ўраб олган атроф-муҳит тўғрисида маълумотларни сақлайди.

Расмий, ташкилий компьютер тизимларига бўлган қизиқиш маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш мақсадида компьютер қурилмалари ва дастурий таъминотларга асосланадиган информацион тизимга асосланади. Расмий тизимлар олдиндан аниқлаб қўйилган қоидалар бўйича ҳаракатланувчи маълумотлар, ахборотлар ва процедураларга таянади.

Информацион тизимларнинг бизнесдаги истиқболлари

Информацион тизимларга асосланувчи ҳамда ташкилот ва жисмоний шахсларни бошқариш, шунингдек, компьютерлар тўғрисидаги техник билимлар борасидаги билимларни информацион саводхонлик сифатида қамраб олувчи информацион тизимнинг кенг асосланган тушунчасидир. Компьютер саводхонлиги - бу компьютер технологияларидан информацион тизимларни яратишда қандай қўллаш даражасидир (4-расм).

Ташкилот

Информацион тизимлар ташкилотларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий элементлари - унинг ходимлари, тузилмаси, усуллари сиёсати ва маданияти ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий функциялари бизнесни ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ ва маркетинг, молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва инсон ресурсларидан ишлаб чиқариш учун фойдаланиш. Стандарт оператив процедуралар (СОП) кутилаётган вазиятга қарши тура олиш мақсадида вазифаларни бажариш учун расмий қоидалар ҳисобланади. 

 

 

4-расм. Информацион тизимлардан фойдаланишни ташкил этиш, бошқариш ва информацион технологиялардан самарали фойдаланиш

 

Ташкилотлар инсонларда кўпроқ тегишли кўникмаларнинг мавжудлигини талаб қилишади. Менежерларга қўшимча равишда ақлий меҳнат билан шуғулланадиган ишчиларга маҳсулот ёки хизматларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқадиган, ташкилотлар учун базани яратадиган муҳандислар ёки архитекторларни киритиш мумкин. Бундай ходимларга яна ташкилот ҳужжатларини юритувчи котиблар ва ҳисобчиларни киритиш мумкин. Шунингдек, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳасида бевосита иштирок этувчи ходимлар.

Бошқарув

Информацион технологиялар ташкилотларни қайта йўналтириш ва қайта тузишда муҳим рол ўйнайдилар. Таъкидлаш жоизки, бошқарув функциялари ва қарорлар ташкилотнинг турли босқичларида ўзгаради. Топ-менежерлар - қарорларнинг қабул қилиниши учун жавоб берувчи ҳамда ташкилот иерархиясида юқори ўринни эгалловчи инсонлардир. Ўрта бўғин менежерлари ташкилий иерархиянинг ўртасида жойлашган ва бошқарув томонидан ўрнатилган режалар ва мақсадларнинг бажарилишини назорат қиладилар. Оператив менежерлар - булар ташкилотнинг кунлик фаолиятидан бохабар бўладиган инсонлардир.

Технология

Информацион технологиялар менежерлар учун ўзгаришларга қарши тура олиш учун керак бўладиган энг муҳим воситалардан биридир. Компьютер техникаси информацион тизимда фаолиятдаги маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ҳамда узатиш учун қўлланиладиган физик қурилмалардир. Дастурий таъминот бу информацион тизим компонентларининг ишини назорат қилиш ва йўналтириш учун дастурлаштирилган кўрсатмалар мажмуасидир. Сақлаш техникаси информацион тизимда ахборотларнинг сақлаш ва ташкил этилишини бошқарувини таъминлашдан иборат. Коммуникацион технологиялар ҳам физик қурилмалар, ҳам дастурий таъминотдан иборат бўлиб, турли аппаратлар ва компьютер компонентлари, яъни бир физик жойдан иккинчиси орасидаги  алоқани таъминлаш ва ахборот алмашиш учун ишлатилади.

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Рақамли фирмалар - ташкилотларда ахборот тизимининг янги роли сифатида.

2. Ташкилотлар ва ахборот тизимлари орасидаги ўзаро боғлиқлик.

3. Электрон тижоратда рақамли фирмалар.

 

 

2-Маъруза буйича тест саволлари

 

1.          Бу компьютер технологияларидан информацион тизимларни яратишда қўллаш даражасидир ... ?

А. Компьютер саводхонлиги

Б. Рақамли фирмалар

В. Электрон тижорат

Г. Ҳаммаси тўғри

 

2. Ташкилотнинг асосий элементлари:

А. Ходимлари, маданияти

Б. Тузилмаси

В. Усуллари, сиёсати

Г. Ҳаммаси тўғри

 

3. Қарорларнинг қабул қилиниши учун жавоб берувчи ҳамда ташкилот иерархиясида юқори ўринни эгалловчи инсонлар кимлар?

А. Ходимлар

Б. Топ-менежерлар

В. Оператив менежерлар

Г. Ҳаммаси тўғри

 

4. Рақамли фирмада иерархия ва ташкилий даражалар йўқолмайди. Бироқ рақамли фирмалар нимани ишлаб чиқаради?

А. «Электрон тижорат»

Б. «Оптимал иерархия»

В. «Компьютер саводхонлиги»

Г. Тўғри жавоб йўқ

 

5. Компьютер техникаси информацион тизимда фаолиятдаги маълумотларни ... учун қўлланиладиган физик қурилмалардир:

А. Киритиш

Б. Қайта ишлаш

В. Узатиш

Г. Ҳамма жавоб тўғри

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-Маъруза. Ташкилот ва унинг муҳити

 

Режа:

1. Тизимнинг асосий хусусиятлари

2. Тизимлар таснифи

3. Бошқарув тизими

4. Бошқарувда тўғри ва тескари алоқа

 

1. Тизимнинг асосий хусусиятлари

 

Тизим учун қуйидаги асосий хусусиятлар хосдир:

1. Мураккаблик.

2. Бўлинишлик.

3. Яхлитлик.

4. Элементларнинг кўп турлилиги ва улар табиатининг хилма-хиллиги.

5. Таркиблаштирилганлиги.

Шу орада ахборот технологиясига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Ахборот технологияси - объектнинг, ҳодиса ёки жараённинг (ахборот маҳсулоти) аҳволи ҳақида янгича маълумот олиш мақсадида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ҳамда усуллари мажмуаси (бошланғич маълумотлар)дан фойдаланиш жараёни.

Ахборот технологиясининг мақсади ахборотларни инсон уларни таҳлил қилиши ва шу асосда бирор ишни бажариш бўйича қарор қабул қилиши учун ишлаб чиқишдан иборат.

Шундай қилиб, тизим - бу ўзаро боғлиқ ва ягона мақсадга эришиш учун маълум қоида асосида ўзаро муносабатда бўладиган элементлар тўплами. Бу элементлар тўплами оддий элементлар йиғиндисидангина иборат бўлмай, ҳар бир элемент ҳам ўз навбатида тизим бўлиши мумкин.

 

2. Тизимлар таснифи

 

Тизимлар тузилиши бўйича оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин.

Оддий тизимларни ташкил этувчи элементлар сони кам бўлиб, содда тузилишга эга бўлади.

Мураккаб тизимлар эса, бир нечта элементлардан ташкил топган бўлиб, бу элементлар ҳам ўз навбатида алоҳида тизимларга бўлиниши мумкин.

Вақт давомида ўзгаришга қараб тизимлар статистик ва динамик турларга ажратилади.

Статистик тизимда вақт давомида ўзгариш бўлмайди. Динамик тизимда эса, вақт ўтиши билан ҳолат ўзгариб боради.

Ташқи муҳит билан бўладиган алоқасига қараб очиқ ёки ёпиқ тизимлар бўлиши мумкин.

Очиқ тизимлар ташқи муҳит билан фаол алоқада бўлади. Ёпиқ тизимларнинг элементлари эса ташқи муҳитдан таъсирланмайди.

Иеарархик (кўп поғонали) тизим

Агар маълум бир хусусиятга кўра, бир қанча элементлар ягона тизимга бирлашган бўлса, бу ягона тизимни қўшимча киритилган хусусиятлар асосида янада майда тизимчаларга ажратиш мумкин. Тизимнинг бир неча маротаба майда тизимчаларга бўлиш имконияти ҳар қандай бир қатор тизимлардан иборат эканлигидан далолат беради. Ўз навбатида, бу тизимчалар янада майда тизимлардан иборат ва ҳ.к. Ягона тизимдан олинган тизимчалар бир хил поғонадаги  тизимларга тааллуқлидир.

Кейинги бўлаклаш давомида пастроқ тизимлар поғоналари ҳосил бўлади. Бундай бўлаклаш иерархия – лавозимларни юқори ва паст лавозимларга ажратиш, паст лавозимларни юқори лавозимларга бўйсуниш тартиби ва ҳ.к. деб аталади. Айни бир тизимни тизимчаларга турлича бўлаклаш мумкин. Бу элементларни тизимга бирлашиши тайинланган қоидасига боғлик бўлади. Поғоналар сони ҳар бир поғонада турлича бўлиши мумкин. Аммо ҳамма вақт ушбу муҳим қоидага бўйсуниш керак: юқорироқ поғоналардаги тизимга кирувчи тизимлар биргаликда фаолият кўрсатиб, ўзлари кирган тизимнинг барча функцияларини бажаришлари лозим. Товарлар ишлаб чиқарадиган ёки хизмат кўрсатадиган ҳар қандай ташкилотни бошқариш иерархик тамойиллар асосида тузилади.

Бошқарув иерархик тизимида маьлум поғонадаги ҳар қандай тизимча ўзидан юқори поғонадаги тизим таркибига киради ва бошқарилади. Ташкилотни бошқариш тизими тузилишнинг асосий тамойили ташкилотни кўп поғонали (иерархик) тузилмавий тизим сифатида қараш ҳисобланади.

Юқорироқ поғонада жойлашган бўлимлардан бошқарув таъсири оқими юборилса, қуйи поғонадаги бошқарув объектининг ҳозирги аҳволи ҳақидаги ахборот эса юқори поғонадаги бўлимларга юборилади. Юқорироқ поғонанинг бошқарув қарорларини қабул қилиш учун қуйи поғона ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади. Агар поғонадан-поғонага оқадиган ахборот оқимини қараб чиқсак, юқорироқ поғоналарда ахборотнинг миқдори камайиб, унинг маъно (семантик) мазмуни ошиб боради.

 

3. Бошқарув тизими

 

Бошқарув – энг муҳим вазифа. Бошқарувсиз ҳеч қандай ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, ишлаб чиқариш тизимини мақсад сари йўналтириб бўлмайди.

Бошқарув вазифасини амалга оширувчи тизим бошқарув тизими деб аталади. Бу тизим томонидан амалга ошириладиган энг муҳим вазифалар башоратлаш, режалаштириш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, назорат этиш ва тартибга солишдан иборат.

Иқтисодий объектни тизим сифатида кўрадиган бўлсак, у ҳам қуйидаги элементлардан ташкил топган бўлади:

1. Бошқарувчи субъект.

2. Бошқарилувчи объект.

Бу элементлар ўртасидаги алоқа ҳам катта аҳамиятга эга. Иқтисодий объект деб ишлаб чиқариш ташкилотини олсак (акционерлик жамияти, фирмалар, кичик корхоналар ва ҳ.к.), бошқарувчи субъектга бу ишлаб чиқариш ташкилотларининг раҳбар органлари, бўлинмалари киради (директор, бўлим бошлиқлари, уларнинг бўлинмалари ва ҳ.к.).

Бошқарилувчи объектга эса, ташкилот цехлари, ишлаб чиқариш бўлимлари мисол бўлади.

 

4. Бошқарувда тўғри ва тескари алоқа

 

Агар бошқарувчи субъектдан маълум бир маълумот бошқарилувчи объектга борса, бу алоқа «тўғри алоқа» дейилади. Ташкилот миқёсида бунга режа ва турли хил кўрсатмалар мисол бўлиши мумкин. Агар аксинча, маълумотлар бошқарилувчи объектдан бошқариш субъектига борса, «тескари алоқа» дейилади. Бунга ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори ва ҳ.к. мисол бўла олади.

Бошқариш тизими кишиларнинг моддий дунёда бирон бир жараённи ташкил этиш соҳасидаги муайян мақсадга қаратилган фаолиятдир. Бошқариш тизими ишлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат:

1. Бошқариш объектларининг мавжудлиги.

2. Мазкур объект фаолиятининг мақсади маълум бўлиши.

3. Бошқариш тизими мустақил ҳаракат қилиши учун муайян ҳуқуқларга эга бўлиши.

4. Бошқарувчи субъектнинг бошқарилувчи объект ҳақида муфассал маълумотларга эга бўлиши.

Тизимни бошқариш мақсадига маълум бир функцияни амалга ошириш орқали эришилади. Бундай функцияларга:  режалаштириш, таҳлил этиш, назорат, ҳисобот, қарор қабул қилиш функциялари киради.

Режалаштириш деб бошқаришнинг мақсади ва унга эришиш йўлларини аниқлаш, ҳаракат режасини тузиш ва унинг истиқболини аниқлашга айтилади.

Таҳлил этиш деганда бошқариш тизими тузилишини танлаш ва шакллантириш, тизим элементлари ўртасидаги муносабатни ва боғлиқликни аниқлаш тушунилади.

Назорат деб ишлаб чиқариш жараёнини кузатиш ва ҳақиқатда бажарилган ишнинг режа бўйича белгиланганлиги тўғрилигини текширишга айтилади.

Ҳисобот деганда режа бажарилишининг ёки унинг маълум бир босқичи бажарилишининг якуний ҳисоботи, бошқариш натижаларини баҳолаш тушунилади.

Бошқарув тизимлари, табиатдаги ҳар қандай жараён ўзига хос қонуният  билан ривожланади ва содир бўлади. Аммо табиатда ҳодисаларни ўзаро боғлиқлиги натижасида унга, жараёнлар таьсири ва ўз навбатида, унинг ўзи бу жараёнларга таьсир этади. Бундай таъсирлар натижасида жараёнларнинг бирламчидан четланиш, яьни мураккаброқ қонуниятлар асосида жараёнларнинг содир бўлиши юз беради. Жараёнга таъсир қиладиган ташқи таъсирни икки турга ажратиш мумкин.

Тасодифий таъсирларни олдиндан кўриб билиб бўлмайди.

Бошқарилувчи таъсирлар ўзи қаратилган жараёнларни ўзгартириш учун қаратилгандир.

Бошқарув ахборот технологиялари  мақсади қарор қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ташкилотнинг барча ходимларни ахборотга бўлган эхтиёжларини қондиришдан иборат. Бошқарув ахборот тизими ташкилотнинг ҳар қандай функционал тизимчалар ва бошқарув даражалари ходимларини маълумотларга  бўлган эхтиёжларни қондиришга  идеал тарзда мос келади. Ушбу тизимлар ишлаб чиқарадиган маълумотлари ташкилотнинг ўтган, ҳозирги замон ва эҳтимол  келажаги ҳақидаги  маълумотларни доимий ёки махсус  бошқарув ҳисоботлар  кўринишига эгадир. Бошқарувли назорат даражасида қарор қабул қилиш учун маълумотлар умумлашган шаклда ифодаланган бўлиши зарур. Унда берилган маълумотлар ўзгариб бориши андозавий ҳолатлардан олиб келиши мумкин. Ушбу босқичларда берилган маълумотларга ишлов беришнинг қуйидаги масалалари ҳал этилади.

1. Бошқарув объекти режалаштирган ҳолатини баҳолаш.

2. Режалаштирган ҳолатдан олиш, баҳолаш.

3. Оғишлар сабабларини аниқлаб олиш.

4. Мумкин бўлган ечимларни ва анъаналарни таҳлил қилиш.

Бошқарувнинг ахборот технологияси ҳар хил кўринишдаги муносабатларни яратишга йўналтирилган.

Бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий ахборот ва унинг аҳамияти

Муҳим ва кенг тарқалган соҳалар ичида ахборот технологиялари ҳал қилувчи рол ўйнайдиган соҳаси бошқарув соҳасидир. Янги ахборот технологиялари таъсири остида бошқарув технологиясида туб ўзгаришлар содир бўлади. Қарор қабул қилиш жараёнлари ва уларни бажаришни ташкил қилиш автоматлашади. Бошқарув фаолияти билан банд мутахассисларнинг малакаси ва касбий маҳорати ошади. Коммуникациянинг ривожланган воситалари ва ШКлар асосидаги янги ахборотларнинг қўлланиш соҳаси кенгдир. ШКлар оптик ва лазер техникаси, оммавий ахборот воситалари ва коммуникациянинг турли кўринишлари - ташкилотлар, корхоналар, фирмалар ва алоҳида мутахассисларга касбий, маданий соҳаларда ва бошқа мақсадларни амалга ошириш учун бўлган вақтда ҳамда тўлиқ ҳажмдаги зарурий ахборотни олишга имкон беради. ШКларни вужудга келиши ахборот инқилобини амалга оширди. Дастурчи инсон дисплей олдига ўтира олди. Ахборот материаллар, энергия ва маблағлар қаторида ресурсга айланди. Янги иқтисодий мезон - миллий ахборот ресурслари пайдо бўлди. Ахборот стратегик ресурсга айланди. Автоматлаштирилган офислар, масофавий ўқитиш йўлга қўйилди. Экология, табиий бойликларни ошириш бўйича ахборот тизимлари лойиҳалаштирилмоқда. Мамлакатлар ахборот манбаларига, ахборот узатиш ва қайта ишлаш воситаларидан фойдаланиш самарадорлигига ва ривожланиш даражасига боғлиқ бўлиб қолдилар. Жамиятни ахборотлаштириш - бу жамиятнинг ҳар қандай аъзосига исталган манбаадан ахборот қабул қилишни таъминлайдиган ўзаро боғлиқ сиёсий, ижтимоий, иқтисодий омиллар мажмуидир. Ахборотлаштириш барча фаолият соҳаларида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш демакдир. Ахборот  хизмати ва  саноати вужудга келди.

Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи тизимлар ва уларга мос ахборотлашган технологиялар асосан америкалик олимларнинг ҳаракати билан ўтган асрнинг 1970-1980 йилларда пайдо бўлган. Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи информацион технологиянинг бош хусусияти одам ва компьютер муносабатларини янги сифатда ташкил қилинишидадир. Қарор  ишлаб чиқиш ушбу технологиянинг асосий мақсади итерацион тарзда кечади ва унда қуйидагилар катнашади:

·        қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи тизим - ҳисоблаш звеноси ва бошқарув объекти ролида;

·        одам - дастлабки берилган маълумотларни берувчи ва компьютер ҳисоблаши натижасини баҳоловчи бошқарувчи звено сифатида;

·        итерацион жараён одамнинг хоҳишига  қараб тугайди. Бу ҳолатда ахборот тизимнинг фойдаланувчи билан биргаликда янги ахборотни ишлаб чиқиши ҳақида гапириш мумкин.

Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи ахборот технологиясининг ушбу хусусиятига қўшимча қилиб яна бир қатор ажралиб турадиган характеристикаларни кўрсатиш мумкин:

·        компьютер маълумотларига кириш ва уни қайта ишлаш анъанавий услубларининг математик моделлар имкониятлари ва улар асосида вазифаларини ҳал этиш услублари имкониятлари билан уйғунликда олиб бориш;

·        компьютердан малакасиз фойдаланувчига эътиборни қаратиш;

·        мавжуд техник ва дастурий таъминот, шунингдек, фойдаланувчи талаблари ўзига хосликларига мослашиш имкониятларини берувчи юқори мослашувчанлик (адаптациялашув).

Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи ахборот технологиясидан бошқарувнинг ихтиёрий даражасида фойдаланиш мумкин.

У ёки бу қабул қилинадиган қарорларнинг самарадорлиги вужудга келган муаммо бўйича ахборотнинг тўлиқлигига боғлиқ. Қарор қабул қилишда, ахборот жараёнида тўғри ёки нотўғри тадбиқ қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Фирма ёки ташкилот менежерини мақсади олинган ахборот натижасида бир қатор тўғри қарорлар қабул қилишдан иборатдир. Шунинг учун фирма ишининг самарадорлиги унда мавжуд бўлган ахборотга боғлиқ. Қарор қабул қилиш жараёнида ахборотдан фойдаланиш муаммолари қуйидагилар:

·        керак бўлган ахборотнинг етарли эмаслиги ва кераксиз ахборотнинг ортиқчалиги;

·        ахборотнинг  турли ташкилотлар орасида тарқалиши;

·        ахборотнинг ўз вақтида келиб етмаслиги.

Бошқарувнинг самарадорлиги маркетинг ахборотининг тўғри ва мақсадга мувофиқ ишлатишга боғлиқ. Зарур ахборотнинг йўқлиги, аниқ, тўлиқ бўлмаган ёки муаммога дахлдор бўлмаган маълумотлар ҳолида, у ёки бу ахборотни мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолда қўллаш фирманинг рақобатдошлигида жиддий зарар етказади. Иқтисодий ахборотнинг фирма ёки ташкилот фаолиятида кенг қўллаш қуйидаги имкониятларни беради:

·        рақобатдаги фирмалар олдида, очиқ бозорда қўшимча имкониятларга эришиши;

·        қабул қилинаётган қарорларнинг молиявий таваккалчилиги даражасини пасайиши;

·        истеъмолчини бозор сeгментлари бўйича фирма товарларига бўлган муносабатларини аниқлаб бериш;

·        ташки муҳитда бўлиб туриши  ва керакли хулосалар чиқариш ва қарорлар қабул қилиш;

·        фирманинг фаолияти бўйича йўналишларда иқтисодий-молиявий кўрсаткичлар бўйича унумдорлигини  ошириш.

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Тизимнинг асосий хусусиятлари.

2. Тизимлар таснифи.

3. Бошқарув тизими.

4. Бошқарувда тўғри ва тескари алоқа.

 

 

3-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1.Тизимни бошқариш функциялари нима?

А) Ҳисобот,  қарор қабул қилиш

Б) Таҳлил этиш

В) Режалаштириш,  назорат

Г) Ҳамма жавоб тўғри

 

2.    Бошқаришнинг мақсади ва унга эришиш йўлларини аниқлаш, ҳаракат режасини тузиш ва унинг истиқболини аниқлашга нима деб айтилади?

А) Қарор қабул қилиш

Б) Ҳисобот

В) Таҳлил этиш

Г) Режалаштириш

 

3.    Бошқариш тизими тузилишини танлаш ва шакллантириш, тизим элементлари ўртасидаги муносабатни ва боғлиқликни аниқлашга нима деб айтилади?

А) Қарор қабул қилиш

Б) Ҳисобот

В) Таҳлил этиш

Г) Режалаштириш

 

4.    Қарор қабул қилиш жараёнида ахборотдан фойдаланиш муаммолари нима?

А) Керак бўлган ахборотнинг етарли эмаслиги

Б) Ахборотнинг  турли ташкилотлар орасида тарқалиши

В) Ахборотнинг ўз вақтида келиб етмаслиги

Г) Ҳамма жавоб тўғри

 

5.    Режа бажарилишининг ёки унинг маълум бир босқичи бажарилишининг якуний ҳисоботи, бошқариш натижаларини баҳолашга нима деб айтилади?

А) Қарор қабул қилиш

Б) Ҳисобот

В) Назорат

Г) Режалаштириш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-Маъруза. Ташкилотларда менежментнинг роли

 

Режа:

1. Ташкилотни бошқариш даражалари

2. Бошқарув тизими фаолиятининг ахборот жиҳатлари

3. Ахборот менежменти ва унинг масаласи

 

1. Ташкилотни бошқариш даражалари

 

Ишлаб чиқариш ва иқтисодий объектларнинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш билан белгиланади. Ҳар бир бундай объект ўзгарувчан муҳит (давлат бошқарув органлари, бошқа объектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таьсирининг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таъминлайдиган кўплаб турли элементлардан ташкил топади.

Қўлланмада бундан кейин ҳажм, мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий мақомидан қатъий назар, исталган объект ташкилот деб юритилади.

Ташкилот - бу ён-атрофдан заҳиралар оладиган ва фаолияти маҳсулотларига айлантирадиган барқарор расмий ижтимоий тузилма. Барча ташкилот бир қатор умумий хусусиятлар, шунингдек, кўплаб индивидуал ўзига хосликлар мавжуд. Ташкилотнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар бир-бирига ўта қарама-қарши икки шаклга эга бўлиши мумкин. Булар: деградация (ташкилотнинг мураккаблашуви, ахборотнинг жамланиши), яъни ташқи емирилиши ҳамда ривожланиши. Бундан ташкилот ва муҳит ўртасида вақтинчалик мувозанат ҳам бўлиши мумкин, шу туфайли ташкилот бир қанча муддат ўзгармай қолади ёки фақат тескари ўзгаришларга учрайди. Ташкилотда бу ўзгариш зуруриятини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатади.

Бошқариш - бу ўта муҳим функция, у сиз ҳеч ким бир мақсадга йўналтирилган фаолият юрита олмайди. Бошқаришнинг мақсади рақобат курашида омон қолиш, кўпроқ фойда олиш, муайян бозорларга чиқиш ва ҳ.к. Бошқариш аниқ бир ташкилотларнинг ўзига хослиги ва бошқариш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларни барқарорлаштириш, сифат белгиларини сақлаш, муҳит билан иқтисодий мувозанатни ушлаш, ташкилотларни такомиллаштиришни ва у ёки бу фойдали самарани таъминлашга имкон беради. Бошқаришни амалга ошириш алоҳида вазифа саналади. Уни бажариш учун ташкилотнинг айрим элементлари ихтисослашади. Шу боис ҳам ташкилот доирасида бошқариладиган жараён (бошқариш объекти) ва бошқарувчи қисм (бошқарув органи)ни ажратиб кўрсатиши мумкин. Уларнинг йиғиндиси бошқарув тизими сифатида белгиланади.

Бошқариладиган объект кириш оқимларини (масалан, хом ашё, материаллар) чиқиш маҳсулотларига(тайёр маҳсулот) айлантириш буйича операцияларни йиғиндисини бажаради. Бошқарувчи қисм олдига қўйилган мақсадга эришиш жараёнида бошқарилувчи объектни ташкил этиш учун зарур бўлган операциялар йиғиндисини бажаради.

Ахборот контури

Бошқарувчи қисм бошқарилувчи жараёнга муайян таъсир кўрсатади. Бошқарувчи қисм бошқарувни амалга ошириши учун унга бошқариладиган жараённи бошқариш мақсадида аниқ ҳолатини қиёслаш талаб этилади, чунки шу боис бошқариладиган жараён бошқарувчи қисмга таъсир кўрсатади. Иккала қисмнинг бир-бирига ўзаро таъсири ахборотни узатиш шаклида амалга оширилади. Шу тариқа бошқарув тизимида доимо ёпиқ ахборот контури мавжуд бўлади (5-расм).

 

5-расм. Ташкилот бошқарувидаги ахборотлар контури

 

Бошқариш тизимининг ишлаши

Бошқариш тизимининг ишлаши (6-расм) ахборот базасида, олдига қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда бошқариладиган объект, унинг кириш ва чиқишлари (1, 2, 4 алоқалари) ҳолати бўйича амалга оширилади (6). Объектни бошқариш бошқарувчи таъсирни узатиш йўли билан амалга оширилади (3). Ташқи муҳит билан алоқа тизими чизиқ билан кўрсатилган (5).

Бошқаришнинг асосий тамойили — тескари алоқа тамойилидир (ёпиқ цикл бўйича бошқариш). Бошқариш жараёни муайян мақсадга эришишга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиб, бошқариш жараёнини бошқариладиган объектдаги жараёнга мувофиқ келувчи мақсад ва ҳажм ўртасидаги фарқни камайтиришга интилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин.

 

6-расм. Бошқариш тизимининг ишлаши

Бошқариш тизимининг ишлаши тасодифий ёки муттасил таъсирлар манбаи бўлган ташқи муҳит билан ўзаро таъсир шароитларида рўй беради, улар бошқариш объекти чиқишида ҳам, бошқарув жараёни кечишида ҳам камчилик чиқариши мумкин. Бошқариш жараёнида тўғри ва тескари алоқа каналлари бўйича тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи қисмлари ўртасида ахборот алмашинуви кечади. Олдига қўйилган мақсадларни бажариш учун тизимнинг бошқарувчи қисми бошқарилувчи объектга ахборот узатишнинг тўғри канали бўйича бошқарувчи таъсирлар жўнатади. Тескари алоқа канали бўйича бошқарилувчи объектдан бошқариш жараёни ҳолати ва бошқарувчи таъсир бажарилиши натижалари ҳақида ахборот келиб тушади. Тизимнинг бошқарувчи қисми киришида келадиган ахборот таъсир кўрсатади. У бошқариш объектидан (масалан, хом ашё, материаллар келтирилганлиги ҳақидаги маълумотлар) ташқаридан (7) ҳамда ичкаридан (1, 2, 4) олинган маълумотларни ўз ичига олади. Кўрилганлардан келиб чиқилса, бошқариш моҳиятини бошқарилувчи объектта бошқарувчи таъсир кўринишида етказилувчи қарорлар қабул қилиш учун барча келиб тушувчи ахборотни тизимнинг бошқарилувчи қисмида қайта ишлаш деб изоҳлаш мумкин.

Ташкилотнинг ахборот тизими

Ахборот контури доирасида бошқариш мақсадлари ҳақида, бошқарилувчи жараён ҳолати ҳақида, бошқарувчи таъсирлар ҳақида ахборотта эга бўлинади ва узатилади. Ахборот контури ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш воситалари, шунингдек, ахборотларни ишловчи ходимлар билан биргаликда мазкур ташкилотнииг ахбopoт тизимини ташкил этади. Бу тизим динамик ривожланувчидир, чунки ахборот ўзгаришларга учрайди, унинг тезлиги ташкилот бажараёттан вазифаларга боғлиқ.

Ахборот тизимига кирадиган маълумот сифатида ахборотни шакллантирувчи ахборот манбалари ва маълумотларни йиғиш тизими кўриб чиқилади. Чиқадиган ахборот сифатида эса қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш, яъни ахборотдан мақсадли равишда фойдаланиш тизими таҳлил этилади. Демак, ахборот тизими ахборотни бошланғич йиғиш ва ундан иккиламчи фойдаланиш тизими билан ўзаро боғлиқ. Ахборот тизими бошқариш тизимининг асоси саналади. Бироқ бутун бошқариш тизими у билан тугамайди. Қарорлар қабул қилиш ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатувчи бошқариш тизимининг бошқа томонини ташкил этади. Ахборот тизими тушунчаси узлуксиз ахборот тушунчаси ва унинг моддий намоён бўлиши билан боғлиқ. Бунда ахборот тизимининг икки томони, яъни технологик ва мазмуний жиҳатини фарқлаш лозим. Ахборот тизимига технологик ёндошув уни ахборот процедураларини (маълумот йиғиш, рўйхатта олиш, узатиш, сақлаш, жамлаш, қайта ишлаш ва ҳ.к.) комплекс амалга ошириш билан боғлиқ бошқарув жаpаёнларининг бири сифатида кўриб чиқишни кўзда тутади. Процедураларни бажариш ташкилотнинг асосий фаолиятини амалга ошириш жараёнида рўй беради. Бошқаришни автоматлаштириш биринчи галда ахборот процедураларини бажаришга йўналтирилган. Ахборот тизимига мазмуний ёндошув у ёки бу ташкилотнинг функционал вазифаси билан боғлиқ ва аниқ бир ахборот бирликларининг (реквизит ва кўрсаткичлар, массив ва оқимлар) таркиби шу билан белгиланади. Ҳал қилувчи ахборот вазифалари доираси ва натижалар рўйхати ахборот тизимининг мазмуни билан белгиланади. Ташкилот ахборот тизимининг мазмунида асосий фаолиятида қандай рол ўйнамасин, ҳар бир ташкилотнинг тузилиши ва ҳар бир бўлинма фаолиятининг йўналиши акс этади. Ахборот тизимларига технологик ёндошув ахборотни процедуралар объекти сифатида кўриб чиқишга имкон беради, мазмуний ёндошув эса ахборотнинг маънавий таҳлили, унинг қийматини белгилайди.

Бошқарув тизимининг поғоналилиги

Одатда исталган ташкилот бир неча объектлардан иборат мураккаб мажмуа бўлиб, уларнинг ўзи ҳам бошқарув жараёни ва қисмларидан ташкил топган. Шу боис ҳам мажмуанинг келишилган ҳолда ишлаши учун қўшимча бошқариш қисми киритилади. У бошқариш қисмлари ва бошқарилувчи жараёнлар (локал бошқариш тизимлари каби) ҳаракатларини мувофиқлаштиради, улар фаолиятини мажмуанинг умумий мақсадларини бажаришга йўналтиради. Анча мураккаб тузилишли бошқарувчи жараёнда бошқариш қисми кўп даражали тузилмага эга бўлиши мумкин. Бу кўплаб бошқарув тизимлари учун хос хусусият. Одатда объектнинг бошқариш қисмида бошқаришнинг олий, ўрта, қуйи даражаси фарқланади (7-расм).

 

 

7-расм. Бошқариш даражаларининг ўзаро таъсири

 

Улардан ҳар бири ўз функциялари тўплами, компетенция даражаси билан изоҳланади ва тегишли ахборотта муҳтож бўлади. Бошқаришнинг юқори даражасида стратегик бошқариш, ташкилот вазифаси, бошқариш мақсадлари, узоқ муддатли режалари, уларни амалга ошириш стратегияси белгиланади. Бошқаришнинг ўртача даражаси — техник бошқарув даражаси ҳисобланади. Бунда тактик режалар тузилади, уларни амалга ошириш назорат қилинади, ресурслар кузатиб борилади ва ҳ.к. Бошқарувнинг қуйи даражасида тезкор бошқарув режаси, яъни ҳажм-тақвим (календар) режалари бажарилади, тезкор назорат ва қайд этиш амалга оширилади. Бошқариш даражаси (бошқарув фаолият тури) ҳал этиладиган масаланинг мураккаблиги билан белгиланади.

Масала қанчалик мураккаб бўлса, уни ҳал этиш учун шунчалик юқори даражадаги бошқарув талаб этилади. Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, тезкор ҳал этишни талаб этувчи оддий масалалар нисбатан кўп юзага келади. Демак, улар учун тезкор қарор қабул қилинадиган, нисбатан қуйи бошқарув даражаси қабул қилинади. Бошқарув пайтида шунингдек, қабул қилинадиган қарорларни амалга ошириш динамикасини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу ҳол бошқарувга вақтинчалик омил нуқтаи назаридан қараш имконини беради. Тезкор бошқарув даражаси кўп марта қайтарилувчи вазифалар ва операцияларини ҳал этишни ҳамда келадиган жорий ахборотлар ўзгаришини тез қайд этишни таъминлайди. Мазкур даражада бажариладиган операциялар ҳажми ҳам, бошқарув қарорларини қабул қилиш динамикаси ҳам етарлича юқори. Уни кўпинча вазият ўзгаришига тез жавоб қайтариш зарурияти туфайли тезкор бошқарув даражаси деб ҳам юритишади. Ўрта (тактик функционал) бошқарув даражаси биринчи даражада тайёрланган ахборотларни олдиндан таҳлил этишни талаб қиладиган масалалар ечимини таъминлайди.

Мазкур даражада бошқарувнинг таҳлил вазифалари кенг аҳамиятга эга бўлади. Ҳал этиладиган масалалар ҳажми камаяди, бироқ уларнинг мураккаблиги ошади. Айни пайтда керакли ечимни ҳар доим ҳам тезкор ишлаб чиқиш имкони бўлмайди. Бунинг учун етмаган маълумотларни йиғиш, таҳлил этиш ва фикрлашга қўшимча вақт талаб этилади. Бошқарув хабар келиб тушган вақтдан то қарор қабул қилиш ва уни амалга оширгунча, шунингдек, қарорни амалга ошириш вақтидан то унга бўлган таъсирни қайд этгунча бўлган айрим оралиқ тўхталишлар билан боғлиқ.

Стратегик даража ташкилотнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига эришишга йўналтирилган бошқарув қарорларини танлашни таъминлайди. Модомики қабул қилинадиган қарорлар натижалари орадан узоқ вақт ўтгач кўринар экан, ушбу даражада стратегик режалаштириш каби бошқарув вазифалари муҳим аҳамиятга эга. Бошқарувнинг бошқа функциялари бу даражада етарлича тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Кўпинча бошқарувнинг стратегик даражаси стратегик ёки узоқ муддатли режалаштириш деб юритилади. Ушбу даражада қабул қилинган қарорнинг ҳаққонийлиги узоқ вақт ўтгачгина ўз тасдиғини топиши мумкин. Қарор қабул қилиш масъулияти жуда катта. Бу математик ва махсус аппаратлардан фойдаланган ҳолдаги таҳлил натижалари билангина эмас, шунингдек, менежерларнинг касбий интуицияси билан ҳам белгиланади. Бошқарувнинг учта даражасидаги фаолият мазмуни 1-жадвалда келтирилган.

 

1-жадвал

 

Бошқарувнинг ҳар бир даражасидаги маълум бир меҳнат тақсимоти бошқарув қисмининг алоҳида элементларига режалаштириш, ташкиллаштириш, ҳисобra олиш ва назорат, баён этиш, таҳлил ва бошқарув каби алоҳида вазифаларни бириктиришга олиб келади. Бу вазифалар турли ҳажмда ва бошқарувнинг турли даражасида амалга оширилади. Уларнинг айримлари ҳатто бошқарувнинг бирор-бир даражасида ҳам амалга ошмаслиги мумкин. Ташкилотнинг бошқарув қисмида вазифа элементларининг мавжудлиги ахборот тизимларида тегишли кенжа тизимлар пайдо бўлишига олиб келади. Масалан, бошқарув вазифаси сифатида режалаштириш ва назоратнинг намоён бўлиши ташкилотнинг ташкилий таркибига тегишли таркибий элементларини, унинг ахборот тизими доирасида эса режалаштириш ёки назорат кенжа тизимларини ҳосил қилади. Уларнинг биринчиси бизнес-режа ишлаб чиқариш, маркетинг тадқиқотлари, режалар, молиявий режалар ва ҳ.к. шаклланишини, иккинчиси — назоратнинг ахборот кўмагини таъминлайди.

Ташкилот фаолият юритаётган иқтисод тармоғи ва бошқарув қисми даражасига, бошқарув объектидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот ушбу бошқарув қисмига турли тезлик билан келиб тушади. Олайлик, машинасозликда завод директори ишлаб чиқариш тўғрисида ҳар куни цех бошлиғидан ҳар смена ҳақида маълумот олади, мастер эса ушбу ишлаб чиқаришни кузатади. Қурилишда ахборот олиш частотаси пастроқ. Масалан, нефт-кимё тармоғидаги технологик жараёнларни бошқариш тўғрисида гапирадиган бўлсак, у ерда ахборот доимий равишда келиб тушади.

Шундай қилиб, миллий иқтисод тармоғининг турли бошқарув даражасида бошқарув жараёни тўғрисида ахборот олиш дискретлиги турличадир. Худди, шунингдек, ташкилотнинг бошқарув органи томонидан мақсадга мувофиқ ушбу жараённи тузатиш зарурияти ахборот олиш частотасига кўра юзага келади ёки келмайди.

Ахборот тизимининг вазифаси

Ахборотларга асосланган, мақсади олдиндан белгиланган ва шу мақсадга эришиш дастури ишлаб чиқилган бошқарилувчи жараёнга мақсадли таъсир кўрсатиш - қарор қабул қилиш деб аталади. Қарорнинг шаклланиш жараёни эса қарор қабул қилиш жараёни деб юритилади. Ташкилотни бошқариш доирасида меҳнат тақсимотига мувофиқ қабул қилинадиган қарорлар бошқарувнинг у ёки бу вазифасига киради. Қарор қабул қилиш жараёнини таъминлаш, яъни айнан, керакли ахборотни зарур вақтда ва керакли жойга тақдим этиш - ташкилот ахборот тизимининг асосий вазифаларидан биридир. Шу боис ҳам қарoр моҳияти, уни қабул қилиш жараёни, қарор қабул қилишнинг барбод бўлиши ташкилотнинг ахборот тизими фаолиятига, у ерда қўлланиладиган технологияга сезиларли таъсир қилади ва ҳатто ахборот тизимининг бутун бошли синфи - қарор қабул қилиш тизимини шакллантириш заруриятини келтириб чиқаради.

Ташкилотни бошқаришнинг юқорида кўриб чиқилган тизими албатта, унга кибернетик нуқтаи назардан ёндошувига кўра белгиланган. Агар бошқарув тизими ҳақида айрим мавҳумликларсиз гапирадиган бўлсак, юқорида қайд этилганлардан ташқари, ташкилотнинг бошқарув тизимига унинг ташкилий таркиби, ходимлар, вазифани бажариш чораларини кўриш, ташкилотнинг ички маданияти ва ҳ.к. омиллар таъсир кўрсатади. Хўш, таъсир кўрсатиш нима дегани? Бу ахборот тизимида қандай ахборот мавжудлиги, у қандай сақланиши, қай йўсинда қайта ишланиши, ушбу тизим қандай ишлаши ва ҳ.к.ни олдиндан белгилашни англатади.

 

2. Бошқарув тизими фаолиятининг ахборот жиҳатлари

 

Бошқарув тизимининг ахборот жиҳатлари деганда ахборот ҳаракатланиши ва қайта шаклланиши сифатида бошқарувни акс эттирувчи, бошқарувни акс эттирувчи, бошқарувчи тизимининг вазифавий иш тузилмасини блоклар тўплами деб тасаввур қилиш мумкин (8-расм).

 

8-расм. Бошқарувчи таъсир кўрсатишни ишлаб чиқиз чизмаси

 

Тизимнинг бошқарув қисмидаги қандай предмет - бу бошланғич ахборот. Юқори дажадаги бошқарув блоки ва ташқи муҳит блоки баён этилаёттан бошқарув тизимига кирмайдиган ва унга нисбатан ички ҳисобланади. Шунингдек, бошқариш жараёнини ифодаловчи ички тизимдаги ахборот оқими пайдо бўлади.

Тизим фаолияти учун муҳим саналган ахборот манбаларига савдо, маориф, банклар, солиқ инспекцияси кабиларни киритиш мумкин. Мазкур тизим жараёнида бошқариб бўлмайдиган турли хил таъсирлар юзага келади. Ахборот блоки унга киритилган дастурга мувофиқ бошқарувчи объект ҳолатини қайд этади, ахборотни тўплаш ва рўйхатга олишни, уни олдиндан қайта ишлашни, жумладан, таснифлаш, гуруҳлаш, маълумот бериш каби бир қатор элементар мантиқий ва ҳисоблаш операцияларини амалга оширади.

Бошқарув блоки ахборотларни қайта ишлайди ва айрим жўнатиладиган ахборотлар оқимини натижаловчи оқимга айлантиради, бошқариладиган объект киришига таъсир билан боғлиқ бир қатор қарорларни ишлаб чиқади ва муҳит ҳамда юқори даражадаги бошқарув блоклари билан ўзаро ҳаракат қилади. Бунда бошқарув блоки бошқарув объекти, ташқи муҳит ва юқори бошқарув даражасидан келган ахборотлардан фойдаланади. Меъёрида ишлашдан четланган ҳоллар рўй берганда бошқарув блоки четланганликни бартараф этиш мақсадида қарор қабул қилади ва тегишли чорани танлайди.

Бошқарув блоки таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш учун хотира (унга мутахассислар хотираси, электрон хотирани киритиш мумкин) ва бошқарув мезонига эга (мезон бўйича бошқарилувчи объект кўрсаткичларининг яхшилангани ёки ёмонлашуви аниқланади). Таъсир кўрсатиш блоки шундай восита саналадики, унинг ёрдамида бошқарув блоки керакли фойдали самарага эришиш мақсадида бошқарув блоки бошқариладиган объект киришига таъсир кўрсатади. Ташқи муҳит блоки ташқи муҳитнинг кўплаб элементларидан иборат бўлиб, қандайдир маънода мазкур тизим ёки унинг бошқарилувчи обьекти билан ўзаро ҳаракатлана олади.

Бошқарув блоки ташқи муҳит ахборотлари асосида муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини башоратлашда ва бошқариладиган объектга таъсир кўрсатишда, шунингдек, бошқарув тизимининг ўзидаги функционал блоклар ўртасида ўзаро таъсирни юзага келтиришда бундай башоратларни ҳисобга олиш имкониятига эга бўлади. Шундай қилиб, бошқарув шакл нуқтаи назаридан ахборот жараёнини ифодалайди. Бошқарув моҳияти эса бошқарув тизимидаги олинган барча ахборотни қайта ишлаш, қарорлар қабул қилиш ҳамда бошқариладиган таъсир кўринишида бошқарув объектларига натижавий ахборотларни беришдан иборат. Қарорларни амалга ошириш одамлар (ишлаш) ва машиналар (машина ҳаракати) томонидан бажарилади. Қайд этиш лозимки, ҳаракатлар бошқарувга оид эмас. Бу меҳнат жараёнини бажариш ёки машиналар бажарадиган ҳаракатлардир.

Бошқарувни амалга ошириш жараёнини ахборот маъносида қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:

 

Oi(t) ® in(t) ® A ® inp ®  inp ®  iyk ®  Oi(t+1)

 

Бунда:

Oi(t) – i – бошқарилувчи объектнинг t – вақтдаги ҳолати;

in(t) – i – бошқарилувчи объектнинг t – вақтдаги ҳолатини акс эттирувчи ахбороти;

A - in(t) ахборот асосида i – объект учун шаклланган бошқарув вазифасининг ҳисоб-китоб алгоритми;

inp – i – объектни бошқаришдаги қарорлар қабул қилиш учун керакли ахборотлар (t вақтидаги бошқарувчи таъсир);

Oi(t+1) – бошқарувчи таъсир амалга оширилгандан сўнг (t+1) вақтдаги i – бошқарилувчи объект ҳолати.

 

Келтирилган формула бошқарув жараёнини таъминловчи ахборот тизими тавсифи, таркиби ва ташкил этиш кетма-кетлигини белгилаб беради.

Бошқарув тизими модели

Бошқарув тизими ўзининг таркибий нуқтаи назаридан кўп сонли функционал моментлардан (бошқарув вазифаларидан) иборат бўлиб, бошқаришнинг тўлиқ даврини намоён қилади. Булар: бошқарувни башоратлаш, режалаштириш, дастурлаш, ташкиллаштириш, меъёрлаш, қайд этиш, назорат, таҳлил этиш ва тартибга солиш (9-расм).

Қуйидаги учта асосий бошқарув даражаси фарқланади. Юқори даража тизимнинг каттароқ ёки кичикроқ маълум бир истиқболга мўлжалланган асосий йўлини (режалаштириш контурини) белгилаб беради.

I(v) - ташқи муҳитнинг стационар шарт-шароитлари ҳақидаги ахборот;

I(b) - ташқи таъсирлар ҳақидаги ахборотлар;

 

9-расм. Бошқарув тизимининг модели

 

I(r) - бошқариладиган объект ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот;

I(j) - бошқарилгдиган объект ҳолати тўғрисидаги ахборот;

I(a) - таҳлилий ахборот;

I(y) - ҳисобот ахбороти;

I(q) - башоратлаш ахбороти;

I(k) - назорат ахбороти;

I(h) - меъёрий ахборот;

W(h) - режа ахбороти;

W(m) - дастурий ахборот;

W(v) - тартибга солувчи ахборот;

W(n) - ташкилий ахборот.

 

Ўрта даражада берилган стратегик йўналишни амалга оширувчи таркиби шаклланади ёки кўринишини ўзrapтиради (ташкил этиш контури). Қуйи даражада юзага келган оғишларни бартараф этган ҳолда, тизимнинг тегишли режимда бўла олишини таъминлайди. Мазкур моделда бошқарувчи қисм ва бошқарув объектининг ўзаро алоқаси аниқ намоён бўлади. Улар уч хил кўринишдаги буйруқ олади, яъни ҳеч бир кўрсатмасиз бажариладиган дастур; маълум бир эҳтимолий воқеалар содир бўлган ҳолларда бажариладигаи ташкилий қоидалар; атроф-муҳитнинг тахминий таъсири ва тизим фаолиятининг меъёрий режимдан чалғиш билан боғлиқ бўлган бошқарув буйруқлари. Қуйида тўлиқ бошқарув даври фаолиятининг амалий моҳиятини кўриб чиқамиз.

1. Башоратлаш - бу ташқи муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини, бошқариладиган объектнинг ўзини тутишини аниқлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда улар ҳар бирининг эҳтимоллигини баҳолашдан иборат.

2. Режалаштириш - бу тизимнинг келажакдаги орзу қилинган ҳолатини ишлаб чиқиш (режали моделини ишлаб чиқиш) ва ушбу ҳолатта эришиш учун маблағларни тақсимлашга нисбатан қарорлар қабул қилишдан иборат. Режалаштириш мақсад ва мезонларни танлашни ўз ичига олади. Шу мақсад ва мезонга нисбатан бошқарув самарадорлиги баҳоланади.

3. Дастурлаш режасини амалга ошириш, яъни тизим фаолиятининг алгоритмини ишлаб чиқиш учун бошқариладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги ҳамда ўзаро алоқасини баён этувчи дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.

4. Ташкил этиш - мустаҳкам (бардошли) объектлар ёки жараёнлар тузилмасини ўзгартириши ёки кўришдан, яъни маълум бир ҳолатларида бошқариладиган объектлар фаолиятини регламентлаштиришда фойдаланиладиган у ёки бу қоида, процедура, усул, алгоритмларини белгилаш ёки ўзгартириш демакдир.

5. Меъёрлаштириш - тизимнинг хусусиятларини ифодаловчи статистик маълумотларни доимий равишда йиғиш ва улар асосида тизимнинг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаб туриш.

6. Ҳисобга олиш бошқариладиган объект ва ташқи муҳит параметрлари мажмуини қайд этишдан иборат. У яна келадиган маълумотларни дастлаб қайта ишлаш, жумладан, таснифлаш, гуруҳлаш ва ҳ.к. арифметик ҳамда мантиқий операцияларни ўз ичига олади.

7. Назорат қилиш - бошқариладиган объектларнинг меъёрида ишлашидан чалғиши тўғрисидаги маълумотлар мазмунини аниқлашдан иборат.

8. Бошқариш - тасодифий таъсирлар сабабли тизим ишининг меъёрий режасидан четлашишини бартараф этиш мақсадида қарор қабул қилиш, яъни қайта алоқа асосида тузатиш, олинадиган самаранинг сифат ва миқдор ўлчовлари ўзгаришига кўра бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатишидир.

9. Таҳлил - тизимнинг жорий ҳолатини ўрганишда иш самарадорлигини ошириш учун унинг имкониятларини таҳлил этишдан иборат.

 

3. Ахборот менежменти ва унинг масаласи

 

Ахборот тизимлари ахборот ва ахборот технологиялари каби жамият пайдо бўлган вақтдан буён мавжуд, чунки унинг ҳар қандай ривожланиш босқичида бошқаpyвra эҳтиёж бўлади. Бошқарув учун эса тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборот талаб қилинади.

Ахборот тизими

Тегишли ташкилотлар (объектлар)да фаолият кўрсатувчи ва турлича тузилувчи ахборотлар мажмуи унинг ахборот тизимини ташкил этади. Ахборот тизимларининг асосий вазифаси - барча ресурсларни самарали бошқариш учун ташкилотларга керакли бўлган ахборотларни ишлаб чиқиш, ташкилотни бошқариш учун ахборот ва техникавий муҳитни яратишдан иборат. Бошқарув тизимини кўриб чиқиш давомида бошқарувнинг қуйидаги учта даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин: стратегик, тактик ва тезкор
(10-расм).

 

 

10-расм. Бошқарув даражасига кўра ахборотнинг тақсимланиши

 

Ушбу ҳар бир даражанинг ўз вазифалари бўлиб, уларни ҳал этишда ахборотта бўлган эҳтиёж, яъни ахборот тизимига нисбатан талаб юзага келади. Бу талаблар ахборот тизимидаги тегишли ахборотларга қаратилган. Ахборот технологиялари талабларни қайта ишлаш ва мавжуд ахборотлардан фойдаланиб, жавобларни шакллантириш имконини беради. Шундай қилиб, бошқарувнинг ҳар бир даражасида керакли қарорни қабул қилиш учун асос бўлувчи ахборот пайдо бўлади. Бошқарув даражаси аҳамиятлилигига кўра қанча юқори бўлса, мутахассислар ва менежерларнинг ахборот технологиялари ёрдамида бажарадиган иш ҳажми шунча кам бўлади. Бироқ бу ҳолда, ахборот тизимининг мураккаблиги ва интеллектуал имкониятлари ҳамда менежернинг қарор қабул қилиш чоғидаги роли ортади. Бошқарувнинг ҳар қандай даражаси турли миқдор ва турли даражадаги ахборотта муҳтож бўлади.

Пирамида асосини шундай ахборот тизими ташкил этадики, унинг ёрдамида ижрочи-ходимлар маълумотларни қайта ишлаш билан, қуйи бўғиндаги менежерлар эса - тезкор бошқарув билан шуғулланишади. Пирамида юқорисида - стратегик бошқарув даражасида ахборот тизимлари ўз ролини ўзгартиради ва белгиланган вазифа ёмон бажарилган шароитда қаpор қабул қилиш бўйича юқори бўғин фаолиятини қўллаб-қувватловчи стратегик даражага айланади.

Ахборот ва қарорлар мазмунига мувофиқ ташкилотда маълум бир даражанинг ахборот тизими пайдо булади (11-расм).

Ахборот тизимидаги ишлар қуйидаги мақсадда олиб борилади:

• ахборотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

• ахборот тўплашни амалга ошириш;

• ташқи ёки ички манбалардан ахборот келишини амалга ошириш;

• ахборотни қайта ишлаш, унинг тўлиқлиги ва аҳамиятини баҳолаш ҳамда уни қулай кўринишда тақдим этиш;

• истеъмолчиларга тақдим этиш ёки бошқа тизимга узатиш учун ахборотни чиқариш;

• йўналишларни баҳолаш, башоратларни ишлаб чиқиш, муқобил қарорлар ва ҳаракатларни баҳолаш, стратегияларни ишлаб чиқиш учун ахборотлардан фойдаланишни ташкил этиш;

• мазкур ташкилот ходими қайта ишлаган ахборотлар бўйича тескари алоқани ташкил этиш, келадиган ахборотларни тузатишни амалга ошириш.

 

 

11-расм. Ахборот тизимлари турлари ва бошқарув

даражаларининг ўзаро алоқалари

 

Бу барча ҳаракатлар ташкилотнинг ахборот тизими доирасида у ёки бу ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади. Ҳар қандай ташкилот учун ахборот эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотдан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма-кетлигини белгилаш энг муҳим масала саналади.

Ахборот тизимига нисбатан сўровларни, шунингдек, уларга жавобнинг шаклланиш тартибини эскирган ва эскирмаган турларга бўлиш мумкин. Эскирган вазифаларни ва ахборотни ишлаш тартибини ажратиб олиш, уларни шакллантириш, кейинчалик автоматлаштириш имконини беради. Асосий масала ташкилотда фойдаланиладиган ахборот технологияси бунинг учун инфратузилмани таъминлай олиш ёки олмаслигида. Ҳозирги кунда ахборот тизими ҳақида компьютер техникаси ёрдамида амалга оширилган тизим деган фикр юзага келган. Ахборот технологиялари каби ахборот тизимлари ҳам техник воситалардан фойдаланиб ва уларсиз ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ масала. Ташкилот ахборот тизимида ахборот ҳажмининг ўсиши, уни янада мураккаб усулларда ишлашни тезлаштириш эҳтиёжи ахборот тизимининг ишини автоматлаштириш, яъни ахборотларни ишлашни автоматлаштириш заруриятини келтириб чиқаради. Автоматлаштирилмаган ахборот тизимида ахборот ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар инсон томонидан амалга оширилади. Ахборотни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш алгоритмлар доирасида ҳал қилувчи қоидаларни қайта ишлашнинг юзага келишига олиб келади. Бу ҳам ўз навбатида «соф ахборот тизими»нинг бошқарув ахборот тизимига, яъни бошқарув жараёнида қўлланиладиган маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, қидириш, қайта ишлаш ва узатиш тизимига айланишига олиб келади. Ахборот тизимида бошқариш ва шунингдек, инсоннинг қарор қабул қилиш бўйича иши қисман амалга оширилган.

 

Назорат учун саволлар:

 

1.     Бошқарув даражалари нечта турга бўлинади?

2.     Ташкилотда ахборот контури деганда нимани тушунасиз?

3.     Бошқарув даражасига кўра ахборот неча хил бўлади?

 

 

4-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1. Ташқи муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини, бошқариладиган объектнинг ўзини тутишини аниқлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда улар ҳар бирининг эҳтимолигини баҳолашга нима деб айтилади?

А) Ташкил этиш

Б) Башоратлаш

В) Режалаштириш

Г) Дастурлаш режасини амалга ошириш

 

2. Тизимнинг келажакдаги орзу қилинган ҳолатини ишлаб чиқиш (режали моделини ишлаб чиқиш) ва ушбу ҳолатта эришиш учун маблағларни тақсимлашга нисбатан қарорлар қабул қилишга нима деб айтилади?

А) Ташкил этиш

Б) Башоратлаш

В) Режалаштириш

Г) Дастурлаш режасини амалга ошириш

 

3. Тизим фаолиятининг алгоритмини ишлаб чиқиш учун бошқариладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги ҳамда ўзаро алоқасини баён этувчи дастурларни ишлаб чиқишга нима деб айтилади?

А) Ташкил этиш

Б) Башоратлаш

В) Режалаштириш

Г) Дастурлаш режасини амалга ошириш

4. Мустаҳкам (бардошли) объектлар ёки жараёнлар тузилмасини ўзгартириши ёки кўришдан, яъни маълум бир ҳолатларида бошқариладиган объектлар фаолиятини регламентлаштиришда фойдаланиладиган у ёки бу қоида, процедура, усул, алгоритмларини белгилаш ёки ўзгартиришга нима деб айтилади? 

А) Ташкил этиш

Б) Башоратлаш

В) Режалаштириш

Г) Дастурлаш режасини амалга ошириш

 

5. Тизимнинг хусусиятларини ифодаловчи статистик маълумотларни доимий равишда йиғиш ва улар асосида тизимнинг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаб туришга нима деб айтилади?

А) Меъёрлаштириш

Б) Башоратлаш

В) Ҳисобга олиш

Г) Дастурлаш режасини амалга ошириш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-Маъруза. Ташкилот ва ахборот тизимлари

 

Режа:

1. Ахборот тизими тушунчаси

2. Ташкилотларда ахборот тизимининг ўрни

3. Ташкилот ва ахборот тизимининг ўзаро алоқадорлиги

 

1. Ахборот тизими тушунчаси

Ахборот бу маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, мазмунан янгилик унсурларига эга бўлади ва бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун ўта зарурдир. Ишончли ва зарур ахборотларсиз бошқаришни амалга ошириб бўлмайди. Ахборотлар бошқарув негизи ҳисобланади.

Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ахборот воситасида қуйидагича амалга оширилади (12-расм).

12-расм. Бошқарув тизимидаги ахборот алоқалари

 

Бошқарувчи орган бошқарилувчи объектнинг ҳолати ҳамда бошқарилувчи объектга боғлиқ бўлган ташқи муҳит ҳолати ҳақида ахборотлар олиб туради. Бу ахборот бошқарувчи орган томонидан қабул қилинади ва шу ахборот асосида у бошқарувчи ахборот (қарор, буйруқ)ни ишлаб чиқади. Шундан кейин ахборот бошқарилувчи объектга таъсир ўтказадиган бошқарувчи тизимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши назоратга олинади.

Шундай қилиб, бошқарув тизимида ахборотни узатиш, олиш, қайта ишлаш ва бериш жараёни амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги ички ахборот бошқарувчи тизимга муттасил келиб тушади. Бу:

§  иш ўринларига хом ашёнинг келиб тушиши;

§  станок, ускуналарнинг ишлаши;

§  ишчиларнинг ишлаб чиқариш нормаларини бажариши;

§  тайёрланган буюмлар миқдори ва уларнинг сифати;

§  маҳсулотларни сотиши ҳақидаги ахборотлар.

Ташқи ахборотлар, яъни:

§  юқори ташкилотлардан олинадиган фармойиш, қарор ва топшириқлар;

§  маҳсулот истеъмолчилари талаблари;

§  бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари;

§  рақобатдошларнинг хатти-ҳаракатлари;

§  бозорлардаги ҳолат, улардаги мувозанат;

§  инфляция ва ишсизлик даражаси;

§  бюджетга тўловлар ва ҳ.к.га оид маълумотлар шу туркумдаги ахборотлар сирасига киради. Булар ташқи муаммолардан келиб чикувчи ахборотлар ҳисобланади.

Агар корхона ичида ахборот оқимларининг келиши ва ташқи дунё билан алоқалар бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида қолади.

 

2-жадвал

 

2-жадвал давоми

 

Ахборот тизими тушунчаси кўп қиррали, унинг мазмуни ва моҳияти ахборот технологияси қўлланилаёттан объектнинг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари билан белгиланади. Ахборот тизимини тўлиқ ва ҳар томонлама билиш учун унинг ўзига хос хусусиятлари тизимини аниқлаш керак бўлади. Шу мақсадда қуйида ахборот тизимини ҳар бир қатор белгиларига кўра таснифлаш вариантлари кўриб чиқилади (2-жадвал):

• автоматлаштириш даражаси бўйича;

• бошқариш жараёнининг турлари бўйича;

• қўлланилиш соҳалари бўйича;

• бошқариш объектининг ишлаш соҳаси бўйича;

• қўлланилиш йўналиши бўйича;

• бошқарув тизимидаги даражаси бўйича ва ҳ.к.

Ахборот тизимининг тасниф белгилари ичида уларнинг қўлланиш соҳалари асосий ҳисобланади.

Автоматлаштириш даражасига кўра автоматлаштирилган, автоматик ва ноавтоматлаштирилган (анъанавий) бошқариш тизимлари ўзаро фарқланади. Автоматлаштирилган тизимлар кишилар бўғинини (операторлар, маъмурий аппарат) ўзининг органик таркибий қисмига киритади. Автоматик тизимлар эса йиғиш ва созлашдан сўнг инсон иштирокисиз (профлактик назорат ва таъмирлашни ҳисобга олмаса) тамойил жиҳатдан ишлаши мумкин ва уларни кўпроқ технологияларни бошқаришда қўллашади, гарчи бу ўринда автоматлаштирилган тизимлар афзал кўрилса ҳам. Ташкилий бошқарув тизимларига келганда, улар бу нуқтаи назардан келиб чиқиб автоматик бўлолмайди.

Одамлар бу тизимларда қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этади: биринчидан, бу бошқариш мақсадлари ва мезонларининг қўйилиши ва тузатиб борилишидир (улар шароит ўзгарганда ўзгартириб борилади), иккинчидан, қўйилган мақсадларга  эришишнинг  энг  яхши йўлларини излаб

топишда ижодий элементларни киритиш (қўлланаёттан технология ёки ташкилий ишни кескин ўзгартириш), учинчидан, ишлаб чиқилаёттан қарорлар тизимини тўғри танлаш ва уларга ҳуқуқий куч бериш.

Ниҳоят, тўртинчи вазифа бўлиши мумкин, бу тизимни бошланғич ахборот билан таъминлашки, уни тўплашни тўлиқ автоматлаш мумкин эмас ёки норационал ҳисобланади (масалан, кадрларни ҳисобга олиш маълумотлари, иш жойининг ўзгариши аҳволи ва ҳ.к.).

Бошкарув жараёни кўринишига эга техник (технологиявий) жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари (ТЖАБТ) ва ташкилий (маъмурий) бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари (ТБАТ) ўзаро фарқланади. Дастлабкиси технологик жараёнларни кенг маънода бошқаришга (ракета, станок ва ҳ.к.ни бошқариш), иккинчиси - ижтимоий ва иқтисодий хусусиятга эга объектларни бошқариш учун мўлжалланган. Уларнинг асосий фарқи бошқариш объектининг мазмунида. Биринчи ҳолда - бу турли хил машина, асбоб-ускуна, қурилмалар бўлса, иккинчисида - энг аввало, одамлар, жамоа саналади. Бошқа бир фарқи ахборот узатиш шаклида. Биринчи тизимларда ахборот узатишнинг асосий шакллари бўлиб турли хил сигналлар (электрик, оптик, механик ва ҳ.к.) хизмат қилади. Иккинчи хил тизимларда асосий ахборот узатиш шакли - ҳужжат.

Сўнгги пайтларда ТЖАБТ ва ТБАТнинг ягона интеграциялашган бошқариш тизимига яхшилиш тенденцияси кузатилади. Бундай қўшилишда тизимда айланувчи ахборотларни сигналлар ва махсус турдаги ҳужжатлар шаклида машина ташувчиларга узатилади. Бу билан ТЖАБТ ва ТБАТ ўртасидаги фарқлар маълум даражада йўқолади. Қўлланиш coҳacи бўйича ахборот тизимлари моддий ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқарув соҳасига ажралади. Ишлаб чиқариш соҳасида қуйидаги йўналишлар бўйича ахборот тизимларини ажратиб кўрсатиш мумкин: машинасозлик мажмуи, ёқилғи-энергетика мажмуи, транспорт мажмуи, металлургия мажмуи, кимё-ўрмон мажмуи, транспорт мажмуи, металлургия мажмуи. Ижтимоий соҳада ахборот тизимлари қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади: соғлиқни сақлаш, нафақа ва ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва аҳоли дам олиши, ижтимоий ҳаёт, хизматлар ва аҳоли маиший ҳаёти, савдо ва умумий овқатланиш, коммунал хизмат, атроф-муҳит муҳофазаси.

 

2. Ташкилотларда ахборот тизимининг ўрни

 

Бошқарув соҳасида ахборот тизимлари қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади: депутатлар корпуси ва ижроия ҳокимияти, давлат бошқаруви ва статистика, ташқи иқтисодий фаолият, молия органлари, банк тизимлари, ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари ва ҳ.к.га хизмат кўрсатиш. Фаолият кўрсатиш соҳаси бўйича ахборот тизимлари қуйидаги йўналишларга ажратилади: саноат, транспорт, алоқа, қишлоқ хўжалиги ва ҳ.к. Қўлланиш доираси бўйича асосий классификациявий (таснифий) белги ахборот тизимлари ва технологияларини қўллаш соҳаси билан аниқланади. Мамлакат миллий иқтисоди ижтимоий маҳсулотни яратиш, истеъмол қилиш ёки тақсимлашда иштирок этувчи иқтисодий-ташкилий объектларни (корхоналар, бирлашмалар, концернлар ва ҳ.к.) ўзида акс эттирадики, улар ҳам ўз навбатида ишлаб чиқариш ва иқтисодий-ташкилий ахборот тизимларига бўлинади. Ишлаб чиқариш тизимларида маҳсулот яратиш, лойиҳани ишлаб чиқариш, илмий қоидаларни тайёрлаш амалга оширилади. Ишлаб чиқариш жараёнларининг меъёрида ишлашини бошқариш тизими таъминлайди, унда ишлаб чиқариш соҳасида бевосита иштирок этмайдиган мутахассислар банд. Улар фаолиятининг соҳаси - ишлаб чиқариш жараёнларини ташкиллаштириш ва бошқариш, улар талаб этадиган заҳираларни таъминлашдан иборат. Ишлаб чиқариш тизимлари синфини маҳсулотнинг турли ҳаётий цикли босқичларига мувофиқ ҳолда кичик синфларга бўлиш мумкин: илмий тадқиқот - лойиҳалаш - ишлаб чиқариш - синовдан ўтказиш. Ишлаб чиқариш жараёнлари учун ахборот технологияларини қўллаш тегишлича меҳнат воситалари, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари, илмий тадқиқотлар, лойиҳа ишлари ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг мажмуавий автоматлаштириш тизимларига олиб келади. Технологик жараёнларни мажмуавий автоматлаштиришда ахборот технологияларини қўллаш технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизими (ТЖ АБТ), мослашган ишлаб чиқариш тизимлари (МИТ АБТ), транспорт-омборхона тизимлари (ТОТ АБТ)нинг яратилишига олиб келади. Бундай тизимларни яратишдан мақсад - миллий иқтисод тармоқларини юқори ишончли меҳнат воситаларини тадбиқ этиш ҳисобига техник кейинги жиҳозлашни таъминлаш, уларни автоматлашган участка ва технологик жараёнларга мажмуалаш, ишлаб чиқаришга мослашувчанлик, иқтисодийлик бағишлаш.

Ахборот технологияларини илмий-тадқиқот лойиҳаларида, конструкторлик ишларида, ишлаб чиқариш жараёнлари учун ахборот технологияларини қўллаш тегишлича меҳнат воситалари, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари, илмий тадқиқотлар, лойиҳа ишлари ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг мажмуавий автоматлаштириш тизимини тайёрлашда қўллаш ушбу соҳаларнинг автоматлаштирилган тизимлари яратилишига олиб келади. Мажмуавий ИТАТ ва ЛАТ илмий-тадқиқот институтлари ва лойиҳа ташкилотларида фундаментал тадқиқотларни олиб бориш ва техника, технологияларнинг янги авлодларини яратишда фойдаланилади. Бундай тизимлар таркибига сунъий интеллект компонентлари (эксперт тизимлар, билимлар базаси, мультимедиа воситалари) ва ишчи станциялари локал тизимлари ва тадқиқотчи ҳамда конструкторларнинг автоматлаштирилган иш ўринлари (АИЎ) киради.

Ахборот технологияларини илмий-тадқиқотлар, лойиҳа-конструкторлик ишлари ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашдан асосий мақсад «тадбиркор лойиҳалаш - конструкторлаш - ишлаб чиқаришга тайёрлаш» ҳаётий циклининг барча босқичларида маҳсулот ишланмалари ва технологиясини ўтказиш сифати, фойдаланиш характеристикаси, технологияси, янги маҳсулот илмийлиги жиҳатини ошириш, номенклатурани кенгайтириш, тажрибавий ишлаб чиқаришни қисқариришдан иборат.

Бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий тизимларида объект сифатида иқтисодиётни бошқаришнинг барча босқичларида амалга ошириладиган ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий функционал жараёнлар хизмат қилади. Ахборот тизимлари бошқариш хизматлари ахборот хизмат кўрсатиш тизимлари бўлиб, ахборотни тўплаш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш бўйича технологик вазифаларни бажаради. У конкрет иқтисодий объект учун қабул қилинган методлар ва тузилмавий бошқарув фаолияти томонидан белгиланган регламентда шаклланади ва ишлайди, унинг олдида турган мақсад ва вазифаларни бажаради. Ташкилий-иктисодий тизимлар халк хужалигида кабул к;илган бошкариш органлари тузилмасига мувоик кичик синфларга булинмаслиги мумкин. Ташкилий-иқтисодий тизимларда барпо этилган автоматлашган ахборот воситалари ахборотни қайта ишлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун мўлжалланган ахборот, иқтисодий-математик методлар ва моделлар, техник, дастурий, технологик воситалар ва мутахассислар йиғиндисини ўзида акс эттиради.

Бошқарув тизимининг даражаси бўйича умумдавлат ва тармоқлараро бошқариш органлари, тармоқ ва ҳудудий бошқариш органлари, ташкилотларининг ахборот тизимларига ажралади. Тегишли органни автоматлаштириш ва ишлаш мақсадларига боғлиқ ҳолда умумдавлат ва тармоқлараро ахборот тизимлари номланишида муайян фарқларга эгa. Давлат ва тармоқлараро бошқариш органларига ахборотни қайта ишлаш тизимлари, маълумотлар базаси ва банки, эксперт ва ахборот излаш тизимлари киради, улар давлат ҳокимияти органлари ва бошқарув, тармоқлараро органлар ишини таъминлайди. Тармоқлараро автоматлашган ахборот тизимлари миллий иқтисодни бошқариш органларининг (банк-молия, статистика, таъминот ва бошқалар) ихтисослашган тизимидир. Улар ўз таркибида қудратли ҳисоблаш мажмуалари, тармоқлараро кўп даражали автоматлашган ахборот тизимларига эга бўлиб, иқтисодий ва хўжалик башоратларини, давлат бюджетини ишлаб чиқиш, хўжаликнинг барча бўғинлари фаолияти натижаларини назорат қилиш ва тартибга солишни амалга оширади.

Бошқарувнинг тармоқ тамойилини амалга оширувчи органлар учун ахборот тизимларини тузилмаларининг бўғинлилигидан келиб чиқиб ажратиш мумкин: вазирлик (идора, концерн, ассоциация, холдинг) ахборот тизимлари - бирлашма - корхона. Бошқарувни тармоқ тамойили бўйича амалга оширувчи органлар учун замонавий ахборот технологияларини қўллаш тармоқ ахборот тизимларини барпо этишга олиб келади, вазирликлар, банклар, идоралар, корпорация ва ҳ.к.ни таъминловчи ахборот, маълумотлар банки ва базасини қайта ишлаш тизимини ўзида намоён этади. Бу тизимлар ШК локал ҳисоблаш тармоқлари базасида яратилади. Тармоқ ахборот тизимида ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади. Бу бошқариш аппаратининг қарорларни қабул қилиш ва уларни идораларга қарашли корхона ва бирлашмаларгача етказишда мажбурий иштирокини кўзда тутади.

Корхона (ташкилот, муассаса) тизимида ахборот технологияларини тадбиқ этиш корхонанинг автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратишга олиб келади, у автоном ҳолда ҳам, ишлаб чиқариш бирлашмаси ахборот тизими таркибида ҳам, тармоқ ахборот тизимида ҳам ишлашга мўлжалланган. Агар корхонага ишлаб чиқариш, цех, бригада кабилар мажмуасини намоён этувчи тизим деб қаралса, бу даражаларнинг ҳар бирида ахборот технологияларидан фойдаланиш мумкин. Уларнинг ҳар бирида тегишлича ахборот тизимлари ҳам пайдо бўлади. Бу поғонада қуйи, асосий элемент асосий иш жойларида ахборот технологияларидан фойдаланишда намоён бўлади. Бу ҳолда «автоматлашган иш жойи» (АИЖ) тушунчасидан фойдаланилади. Йирик корхоналар учун ахборот технологияларини қўллаш интеграциялашган ахборот тизимларини яратиш йўли билан қуйидаги компонентлар таркибида амалга оширилади:

• корхонани бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (КБААТ);

• автомаштирилган лойиҳалаш тизими (АЛТ);

• ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг автоматлаштирилган тизими (ИЧTTAT).

Корхонанинг интеграциялашган ахборот тизими корхона ичида ҳам, ташқи муҳит билан ҳам (ахборот етказиб берувчилар, истеъмолчилар, банклар, биржалар ва ҳ.к.) кенг ахборот алмашувини таъминлайди. Замонавий ахборот технологияларини кичик ва ўрта ташкилотлар, ҳудудий бошқариш органлари, транспорт, қурилиш, савдо ва бошқа ташкилотлар фаолиятини автоматлаштириш учун қўллаш «электрон идоралар» (офислар), яъни алоҳида автоматлаштирилган ишчи ўринларини бирлаштирувчи тақсимланган маълумотлар базаси ва локал ҳисоблаш тармоқлари негизида ахборот тизимларини амалга оширади. Ахборот технологияларини ҳудудий-маъмурий бошқариш органларига тадбиқ этиш ҳудудий ахборот тизимлари (ҲАТ)га олиб келади. Улар маҳаллий давлат органлари ва бошқарувнинг таҳлил ва бошқариш функцияларини таъминлаш учун яратилади. Ҳудудий тизим фаолияти минтақада бошқарув ишини сифатли бажаришга, ҳисоботни шакллантиришга, давлат ва маҳаллий хўжалик органларига тезкор маълумотларни беришга қаратилган. Бошқарувнинг тузилмавий-ҳудудий органларига мувофиқ қуйидаги тизимлар ўзаро фарқланади:

• автоном республикалар, вилоятларнинг ахборот тизимлари;

• шаҳар хўжалигини бошқаришнинг ахборот тизими;

• маъмурий туманнинг ахборот тизими.

Интеграциялашув даражасига кўра барча ахборот тизимларини бешта синфга ажратиш мумкин:

1-синф - вазифали ахборот тизимларидан иборат бўлиб, унда бир-бири билан боғлиқ бўлмаган вазифалар автоматлаштирилади. Одатда, бундай тизимлар ўзаро на иш, на ахборот жиҳатидан боғлиқ бўлади. Ҳар бир вазифа учун маълумотлар ташкил этилади ва йиғилади.

2-синф - ўзаро боғлиқ вазифаларни автоматлаштириш билан ажралиб туради. Улар айрим тамойилларга кўра ажратилиб кенжа тизимларда гуруҳланади. Кенжа тизимларнинг иш қобилиятини таъминлаш учун локал маълумотлар базаси ёки ўзаро боғланган локал файллар ташкил этилади.

3-синф - ягона маълумотлар банки асосида кенжа тизимлар ўртасида ўзаро алоқани амалга оширган тизимлардан иборат. Айни пайтда кенжа тизимлар янада йирикроқ конструкцияга (масалан, «ҳисобот», «таҳлил», «бошқариш», «режалаштириш» блоклари ва ҳ.к.) бирлашади. Бирлашув номигагина амалга оширилмаган. Тизим ичидаги интеграциялашув функционал ва модел даражасида амалга оширилади. Айни пайтда ахборот мақсади, модели, мезон ва чекловлар, ахборотни ташкил этиш, ахборот технологияси ҳар бир даража, ҳар бир блок доирасида ўзаро боғлиқ бўлади.

4-синф - блокларни ягона ахборот банки ва ягона ахборот технологияси билан ятона тизимга қўшиб юбориш орқали амалга ошириладиган ахборот тизимларидир.

5-синф - интеграллашган тизимлар. Уларга турли тип ва мақсадли ахборот тизимлари бирлашиб, ишлаб чиқариш бошқарув мажмуа тарзда автоматлаштирилади.

Сифат даражасига кўра ахборот тизимлари қуйидаги синфларга бўлинади:

1. Ахборот-қидирув тизими (АҚТ). ЭҲМда ёки ундан ташқарида сақланиши мумкин бўлган ҳужжатлар, иккинчи даражали ҳужжатлар (масалан, рефератлар), ҳужжатлар номи ёки манзилларнинг тўлиқ матнини қидиришни амалга оширади. ЭҲМда у ёки бу ҳолларда қидирув образи номини олган ва қисқача мазмуни баён қилинган ҳужжатларнинг формаллашган баёни сақланади. Ўзига керакли мавзудаги ҳужжатни топишни истаган ахборот истеъмолчилари тизимга сўров юборади. Қидирув натижасига кўра, тасвирланган ҳужжатларнинг тўлиқ матни ёки сўралган ҳаражатларнинг тўғридан-тўғри етишмаслиги, ишончлилик даражаси ҳақида маълумот берилади.

2. Ахборот-маълумотнома тизими (АМТ) кўп жиҳатдан фойдаланувчилар сўровига биноан иқтисодий, техник ёки технологик мазмундаги ахборотни бериш, йиғиш ва сақлашга мўлжалланган. Айтиш мумкинки, ахборот-маълумотнома тизими рақамли ёки матнли конкретлаштирилган маълумотлар билан ишлашга қаратилган. Сўровнинг турига ва шаклига кўра натижани қандай тақдим этишни белгилайди. Cўpoқ натижалари стандарт маълумотнома шаклида берилиши мумкин ёки фойдаланувчининг хоҳишига кўра унинг сўровини қайта ишлаш давомида ихтиёрий кўринишда лойиҳалаштирилиши мумкин.

3. Матнларни қайта ишлаш ахборот тизими (MҚИАТ) бевосита фойдаланувчига матнларни (хат, мақола, реферат, буйруқ ва ҳ.к.) тахрир қилиш, сақлаш ва кўпайтиришга мўлжалланган.

4. Маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚИТ) ЭҲМдаги ҳисоб-китобларнинг формаллашган алгоритмлари бўйича маълумотларни ҳисоблашга мўлжалланган. Мазкур тизим ижодий жараёнларни эмас, эски жараёнларни (ҳисоб, ҳисобот, мухандислик-техник ҳисоб-китоблари ва ҳ.к.) автоматлаштиришга йўналтирилган.

5. Маслаҳат берувчи ахборот тизими (МБАТ) автоматлаштирилган режимда ЭҲМда маълум бир ҳолатларда ташкилий ёки техник мазмундаги қарорларнинг айрим вариантларини тузиб беради. Бу тавсиялар қарор қабул қилувчи шахс ихтиёрига берилади. Маслаҳат берувчи (кенгашувчи) ахборот тизими асосига реал ҳақиқатга, яъни объектдаги ёки бошқарув тизимидаги жараёнга ўхшаш турли хил математик моделлар жойлаштирилади.

6. Қарорлар қабул қилиш тизими (ҚҚҚТ) шуниси билан ажралиб турадики, ЭҲМда ишлаб чиқилган қарор варианти бажариш учун қабул қилинади. Айни пайтда ишлаб чиқариш тизими (технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими диспетчер бошқаруви тизими) ЭҲМ қабул қилган қарорлар ижросини тегишли ижро механизмлари орқали автоматик равишда амалга оширади.

7. Эксперт тизимлари - ЭТ (интеллектуал компонентли ахборот тизими) ЭҲМда маълумотлар базасидан ташқари яна иккита - билимлар ва мақсадлар базаси мавжудлиги билан ажралиб туради. Маълумотлар базалари (МБ) бошқарув тизими ва объектининг миқдорий формал тавсифига эга; билимлар базаси (ББ) ташқи муҳит ҳақидаги ноформал семантик тасаввурлар, объектларнинг айрим сифат тавсифини, улар орасидаги муносабатлар, мумкин бўлган ҳаракатлар, ҳолатлар, абстракциялар, стереотиплар баёнини сақлайди. Мақсадлар базаси моделлаштириладиган объектлар учун хос бўлган ўзаро боғлиқ мақсадлар, кенжа мақсадлар, уларга етишиш услублари ва воситалари тўғрисидаги тасаввурга эга. Бундай тизимлар ижодий, илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш, бошқариш жараёнларида жуда долзарб. Эксперт тизимлари инсон фаолиятининг аниқ турлари бўйича мутахассислар тажрибаси ва билимини тўплаш, бойитиш, ривожлантириш имконини беради.

 

3. Ташкилот ва ахборот тизимининг ўзаро алоқадорлиги

 

Ҳозирги даврда халқ хўжалигининг турли бўлинмалари фаолиятини бошқариш, энг аввало тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш турли-туман ахборотларга боғлиқ. Ахборотларнинг хилма-хиллиги ҳар бир бошқарув объектининг фаолияти кўп томонламалиги билан, бошқарув соҳалари ҳам турли-туманлиги билан белгиланади. Булар эса пировард натижада ишлаб чиқариш жараёнлари миқёсининг катталиги, ўта мураккаблиги ва давом этиш суръатларининг юқорилиги билан боғлиқдир.

Бошқарув ахборотлари ўта турли-туман бўлганлиги туфайли мазкур бошқариш қарорларини ишлаб чиқиш учун зарур ва етарли ахборотни танлаб олиш анча қийин. Барча ахборотларни ўзига хос белгиларига қараб тур ва гуруҳларга ажратиш, яъни классификация қилиш ёки таснифлаш, бу қийинчиликни бартараф этиш ёки бироз енгиллаштиришга маълум даражада ёрдам беради.

Туркумланганда ахборот тизими ҳар томонлама соддалашади, шунингдек, уни тўплаш, узатиш ва турларга ажратиш осонлашади, бунинг натижасида раҳбар ходимлар ахборот билан тўлиқроқ таъмин этилади. Барча ахборотларни қуйидаги белгилар бўйича туркумлаш мумкин (3-жадвал).

Ишлаб чиқариш доимий ривожланишда бўлганлиги сабабли ахборот турлари, сони ва кўлами ҳам кўпайиб бораверади. Шу боис юқорида келтирилган туркумлашни тўлиқ деб бўлмайди. Барча бошқариш вазифаларини мажмуавий ҳал этиш учун ахборотлар ҳар бир бошқариш объектининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб аниқ туркумланади.

3-жадвал

Ахборотлар турлари

 

Т/р

Туркумлаш белгилари

Гуруҳлар

1.

Мазмунига қараб

• иқтисодий

ҳуқуқий

ижтимоий

• техникавий

• ташкилий

2.

Келиш манбаи ва фойдаланиш жойига қараб

• ички ахборот

• ташқи ахборот

3.

Кимга мўлжалланганлигига қараб

• корхона учун

• бўлим учун

• цех учун

• участка учун

4.

Барқарорлик характерига қараб

• оддий ахборот

• шартли-доимий ахборот

• ўзгариб турувчи ахборот

5.

Фойдаланиш учун тайёрлигига қараб

• дастлабки ахборот

• оралиқ ахборот

• якуний ахборот

6.

Даврийлигига қараб

• сменали ахборот

• суткали ахборот

• кварталлик ва ҳ.к. ахборот

7.

Бошқарув жараёнидаги вазифасига қараб

• директив ахборот

• ҳисобот кўринишидаги ахборот

• ҳисобга олиш бўйича ахборот

• назорат қилиш бўйича ахборот

8.

Воқеаларнинг келиб чиқишини акс эттириш вақтига қараб

• тарихий ахборот

• жорий ахборотлар

• перспектив ахборотлар

9.

Мўлжалланганлигига қараб

• бир мақсадли ахборотлар

• кўп мақсадли ахборотлар, яъни кўп муаммоларни ечишга мўлжалланган ахборотлар

10.

Мустаҳкамлаш ва сақлаш имкониятига қараб

• оғзаки ахборотлар

• ёзма ахборотлар

• овозли ахборотлар

• тасвирли ахборотлар ва ҳ.к.

11.

Муҳимлигига қараб

• ўта муҳим ахборот (кўрсатма, қўлланма)

• муҳим бўлмаган ахборотлар ва ҳ.к.

12.

Тўлиқлигига қараб

• тўлиқ, мажмуавий ахборотлар

• тўлиқ бўлмаган ахборотлар

13.

Характерига қараб

• индивидуал ахборотлар

• функционал ахборотлар

• универсал ахборотлар

14.

Ишончлилигига қараб

• ишончли ахборотлар

• эҳтимолли ахборотлар

 

Ахборот тизимлари икки хил бўлиши мумкин (13-расм).

 

13-расм. Ахборотлар тизими

 

Оддий тизим. Ахборот пайдо бўлган жойдан истеъмол жойига келтирилади. Бундай ахборот телефон орқали ёки сигналлар воситасида келиб тушиши мумкин. Бу турдаги ахборот тизими қуйи бошқарув босқичига тўғри келади. Иш жойидан устага берилган ахборот бунга мисол бўла олади. Бундай ахборотга деярли ишлов берилмайди.

Мураккаб тизим. Бу тизим ишлаб чиқариш ва бошқарув таркибининг мураккаблиги билан боғлиқ. Бу ерда дастлабки ахборот юзага келади. Ишлов беришда ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланилади.

Мураккаб ахборот тизимининг ҳар хил даражада механизациялаш ва автоматлаштириш турлари қуйидагилардан иборат:

§   Ахборотларни тўла ўзлаштириш даври.

Бунда ахборот оддий механизимлардан фойдаланилган ҳолда бутунлай қайта ишланади.

§   Аралаш ахборот тизими.

Бунда ахборотни механизациялашган ва автоматлашган қурилмалари ёрдамида ўзгартиришларга эришилади. Бу тизим автоматлашган назоратни таъминлайди, баъзида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти устидан оддий бошқарув жараёнини амалга оширади.

§   Ахборот-маълумот тизими.

Бунда кўз билан бажариладиган назорат учун баъзи бир маълумотларни бериш билан чекланади.

§   Кузатув ахборот тизими.

Бу тизим автоматлашган назорат ва бошқарувни таъминлайди. Кейинги иккала тизим асосан технологик жараёнлар тўғрисидаги ахборотларни қайта ишлаш учун қўлланилади.

Ахборотлар тизими - бу мураккаб тизим бўлиб, ўз ичига турли ҳужжатларни, ахборот оқими, алоқа каналлари, техник воситалар ва автоматик бошқарув тизимларини олади. Бутун ахборотлар тизими аниқ ва доимий ишлаши лозим.

Ҳар бир раҳбарнинг услуби кўп жиҳатдан қарор қабул қилиш учун зарур ва етарли ахборотни олиш ва ундан фойдаланишда унинг шахсий ишлаш услуби билан белгиланади.

Ишлаб чиқаришни бошқариш - бу ижодий жараён, ўзига хос бир санъат. У раҳбарнинг хилма-хил иш усулларида намоён бўлади. Бу усуллар эса раҳбарга ушбу соҳада оз омилкор кишиларнинг фикрини турли каналлар орқали аниқлаш ва бу ижобий фикрлардан бошқариш жараёнида фойдаланиш имкониятини беради. У ўз фикрларини ҳар бир кишининг онгига етказиш учун ҳам маълум хислатларга эга бўлиш керак.

Раҳбар суҳбатдошини шундай тинглай билиши лозимки, суҳбат натижасида иш ҳақида энг кўп даражада фойдали ахборот олиши керак. Бунга эса бошқаришнинг, айниқса ўз қўли остидагиларнинг фикрларига, сўзларига, таклиф ва танқидларига эътибор билан муносабатда бўлгандагина эришиш мумкин. Бўйсунувчи киши маълум ишини бевосита бажаради ва бу ишни бошқалардан кўра яхшироқ билади.

Шунинг учун раҳбар ўз қўл остидагилар билан суҳбат қилганида ўзи учун, айниқса қимматли бўлган ахборотни олишни мўлжаллаши керак. Бунинг учун очиқ гаплашиш шартини яратиши лозим. Бегоналар бўлмаслиги лозим, телефон қўнғироқларини чеклаш ва ҳ.к. талаб қилинади.

Раҳбарнинг ёзишни билиши - бу фақат саводли ёза билиши эмас, балки фикрни қисқа ва равон, давлат тилида бадиий, содда баён қилиш демак. Раҳбарликда бу ўз қарорини бўйсунувчига етказиш услубидир. Ишлаб чиқаришни бошқаришда ёзиш мумкин бўлган ҳамма нарсани ёзиб қўйиши керак, деган қоида амал қилади. Бу бўйсунувчига ёзилганларга қараб ўз хатти-ҳаракатини аниқ текшириб бориш, раҳбарга эса қарорнинг бажарилишини назорат қилиб туриш имкониятини беради.

Раҳбар ўзига ахборот тайёрловчи ходимлар меҳнатини ташкил эта билиши, улардан омилкорлик билан фойдаланиши керак. Нотўғри, паст қийматли ахборот туфайли ёмон бошқарув қарори қабул қилишдан эҳтиёт бўлиши, энг муҳими унга келаётган ахборотларни саралаб олиши даркор. Функционал хизмат ходимлари, ёрдамчилар, референтлар раҳбарга энг зарур ахборотларни текшириб бериши мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Назорат учун  саволлар:

 

1.     Ахборот тизими тушунчасига таъриф беринг.

2.     Ташкилотда ахборот тизимининг аҳамияти.

3.     Ишлаб чиқаришни бошқариш деганда нимани тушунасиз?

4.     Ахборот тизимлари неча синфга ажралади?

 

 

 

 

 

 

5-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1. Ахборот пайдо бўлган жойдан истеъмол жойига келтирилади. Бундай ахборот телефон орқали ёки сигналлар воситасида келиб тушишига нима деб айтилади?

А) Мураккаб тизим

Б) Ахборот-маълумот тизими

В) Аралаш ахборот тизими

Г) Оддий тизим

 

2. Бу тизим ишлаб чиқариш ва бошқарув таркибининг мураккаблиги билан боғлиқ. Бу ерда дастлабки ахборот юзага келади. Ишлов беришда ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланишга нима деб айтилади?

А) Мураккаб тизим

Б) Ахборот-маълумот тизими

В) Аралаш ахборот тизими

Г) Оддий тизим

 

3. Ахборот оддий механизимлардан фойдаланилган ҳолда бутунлай қайта ишланишига нима деб айтилади?

А) Мураккаб тизим

Б) Ахборот-маълумот тизими

В) Аралаш ахборот тизими

Г) Ахборотларни тўла ўзлаштириш даври

 

4. Бу тизим автоматлашган назорат ва бошқарувни таъминлайди:

А) Кузатув ахборот тизими

Б) Ахборот-маълумот тизими

В) Аралаш ахборот тизими

Г) Оддий тизим

 

5. Бунда кўз билан бажариладиган назорат учун баъзи бир маълумотларни бериш билан чекланишга нима деб айтилади?

А) Мураккаб тизим

Б) Ахборот-маълумот тизими

В) Аралаш ахборот тизими

Г) Оддий тизим

 

 

 

 

 

 

 

 

6-Маъруза. Ахборот тизими компонентлари

 

Режа:

1. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари

2. Ташкилотни бошқариш тузилмаси,  ташкилот ходимлари

3. Моддий ва ахборот технологиясининг асосий компонентлари

 

1. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг

асосий компонентлари

 

Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизими  ахборотга дастлабки ишлов бериш бўйича бир қатор операцияларни бажаради. Бу кичик тизим доирасида объектлар тўғрисида объект учун табиий бўлган шаклда, яъни табиий тилнинг сўзлари ва символлари, умумий қабул қилинган саноқ тизими рақамларида тақдим этилган дастлабки ахборотни (масалан, кадрларни ҳисобга олиш бўйича варақа мазмуни, беморни тиббий текшириш натижалари, мақолаларнинг матнлари, товар-транспорт юкхатлари мазмуни ва ҳ.к.) тўплаш амалга оширилади.

Махсус текширувлар натижасида ахборот тизимининг ахборот фондида ҳали мавжуд бўлмаган маълумотлар танлаб олинади. Бу билан тизимда ахборот такрорланишининг олди олинади. Дастлабки ахборотнинг тизимга кейин киритилиши зарур бўлган элементларига дастлабки ишлов берилади, яъни тизимда қабул қилинган муайян шаклга ва форматга келтирилади: махсус бланкаларга ёзилади, белгиланган шаклдаги жадвалларга киритилади, ҳужжатли ахборот учун муайян қоидалар бўйича аннотация ва библиографик баёни тузилади, физик параметрлари  бирликларнинг ягона тизимига келтирилади. Дастлабки ишлов беришдан ўтган ва муайян тарзда шаклга келтирилган ахборот элтувчиларда, аксарият ҳолларда, қоғозда қайд этилади.

Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизимидан олинадиган ахборот компьютерга бевосита киритиш учун ярамайдиган шаклда берилади. Киритиш кичик тизимининг вазифаси уни компьютерга киритиш, шунингдек, ахборотнинг тўғри кўчирилиши ва юзага келган хатоларни назорат қилиб туришдан иборат бўлади. Замонавий компьютерларда ахборотни киритиш учун кўпинча компьютер билан махсус тармоқ воситалари орқали боғланган дисплей ва алоқа каналларидан фойдаланилади.

Компьютерга киритилган ахборот машина хотирасига жойлаштирилади ва ахборот тизимининг ахборот фондини ҳосил қилади. Ахборот фондининг элементлари билан ишлов беришнинг турли операциялари: мантиқий ва арифметик, саралаш ва қидириш, юритиш ва тузатиш операциялари бажарилади. Натижада ахборот фондининг долзарб ҳолатда сақланиши таъминланади, шунингдек, ишлов бериш топшириғига мувофиқ бўлган чиқиш ахбороти шакллантирилади. Ахборот массивларини шакллантириш (тузилмалаштириш) ва сақлаб туриш, шунингдек, ахборотга ишлов бериш бўйича барча амаллар ахборотни сақлаш ва ишлов бериш кичик тизими таркибига кирадиган дастурлар мажмуи бошқарувида амалга оширилади. Бу кичик тизим ташқи хотира қурилмаларида ахборотни жойлаштириш ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.

Ахборотни сақлаш ва ишлов бериш кичик тизими, кичик тизимнинг ишини амалга оширувчи техник воситалар (шу жумладан, компьютернинг ўзи ҳам), шунингдек, ахборот массивлари ахборотга ишлов бериш ва сақлаш тизими (АИБСТ)га бирлашади. АИБСТ ўз ичига ахборот массивлари, уларни ташкил этиш ва ишлов бериш усуллари, методлари ва алгоритмлари, тегишли дастурий ва техник воситалар мажмуини олади. АИБСТ ташқи муҳит билан киритиш-чиқариш воситалари ёрдамида алоқа қилиши АИБСТ доирасида ҳал қилинадиган бир қатор вазифаларни кўриб чиқишда бу воситаларни ҳам албатта ҳисобга олиш зарур.

Ахборотга ишлов бериш кичик тизими адабиётларда кўп ҳолларда маълумотларга ишлов беришнинг автоматлаштирилган тизими (МИБАТ) деб аталади, бунда «маълумотлар» тушунчаси «ахборот» тушунчаси билан синоним деб ҳисобланади.

«Ахборот» тушунчасидан одатда, хабарнинг мазмун-моҳиятини таъкидлашни истаган ҳолатларда фойдаланилади. Лекин АИБСТ нинг асоси бўлган компьютер ҳозирча ишлов берилаётган хабарларнинг маъносини идрок қилишга қодир эмас. Компьютерларга нисбатан кўпинча «маълумотлар» тушунчаси қўлланилади ва компьютер машина элтувчиларда тақдим этилган маълумотлар билан операцияларни бажаради, дейилади. Бунда ҳар қандай белгилар тўплами, унинг мазмунидан қатъий назар маълумотлар ҳисобланади. Маълумотларга муайян маъно бериб, уларга ишлов беришни ахборотга ишлов бериш деб қабул қилинади. Шунинг учун бундан буён «ахборот» тушунчасидан асосан маъновий мазмуни муҳимлигини таъкидлаш зарурияти юзага келган ёки у ўзбек адабиётида кенг қўлланиладиган ва ўрнашиб қолган сўз бирикмалари таркибига кирган ҳоллардагина фойдаланамиз.

Ахборотни чиқариб бериш ва тасвирлаш кичик тизими (чиқариш тизими) берилган сўровга жавобни чиқариб беришни таъминлайди, бунда уни фойдаланувчи қабул қилиши учун қулай шаклда тақдим этади. Кичик тизим таркибига чиқариб бериладиган хабарнинг зарурий шаклини таъминлаб берадиган дастурлар мажмуи ва чиқариб берилаётган ахборот қайд этиладиган (акс этадиган) техник воситалар киради. Сўровга жавоб босиш қурилмаси, дисплей, график тузгич, турли табло ва индикаторлар ёрдамида чиқариб берилиши мумкин.

Узоқлашган терминал - бу марказий компьютердан уни бевосита улаш имкониятини истисно этадиган масофада узоқда жойлашган киритиш-чиқариш қурилмаси. Терминал компьютер билан маълумотларни узатиш канали ёрдамида боғланади. Терминалдан олинадиган ахборотни компьютерга бевосита киритиш мумкин. Узоқда жойлашган терминаллар сифатида шахсий компьютерлар, терминаллар, телетайплар, махсус терминаллар ва абонент пунктларидан фойдаланилади.

Кичик алоқа тизими терминалларнинг марказий компьютер билан ўзаро алоқасини таъминлайдиган ва унга масофадаги терминални бошқариш имконини берадиган дастурни ҳам ўз ичига олади.

Замонавий ахборот тизимлари ахборот технологиялардан жуда кенг фойдаланади ва унга таянади. Ахборот технологиялари тўртта асосий элементлардан иборат:

·  компьютер аппарат таъминоти;

·  компьютер дастурлари;

·  маълумотларни сақлаш;

·  коммуникация технологиялари.

Компьютер дастурларининг муҳим вазифаларидан бири компьютер қурилмалари ишини йўллантириш хисобланади.

Компьютер дастури - компьютер инструкцияларининг кетма-кетлиги. Дастурларнинг икки асосий хили  мавжуд (4-жадвал):

- тизим дастулари;

- амалий дастурлар.

Тизим дастурлари компьютер қурилмаларининг ва бошқа дастурларнинг функцияларини ва фаолиятини мувофиқлаштиради. Тизим дастури ҳар хил процессор ва ҳар хил қурилмалар учун алоҳида яратилади. Компьютер қурилмаларининг ва тизим дастурларининг айнан комбинацияси компьютер тизимининг платформаси деб аталади.

Амалий дастурлар ташкилотнинг масалалаларини ва вазифаларини амалга оширишда ёрдам беради. 

Коммуникация технологиялари компоненти

Коммуникация - сигналнинг узатувчидан қабул қилувчига бирор восита орқали узатилиши. Сигнал эса ўз навбатида маълумот ва ахборотдан ташкил топган хабардир.

 

4-жадвал

Дастурларнинг тури ва таъсир доираси

 

 

Сигнал албатта бирор бир алоқа воситаси ёрдамида узатилади. Юборувчи ва қабул қилувчи ўртасида сигнал ташувчи ҳар қандай нарса алоқа воситаси ҳисобланиши мумкин. Инсонлар сўзлашганда, гапираётган киши (юборувчи) сигналларни юборишда алоқа воситаси сифатида ҳаводан фойдаланади. Телекоммуникацияда эса юборувчи сигналларни узатишда кабел сингари алоқа воситаларидан фойдаланади.

Сигнал узатишнинг 2 умумий тури мавжуд: ҳаво ва сим орқали
(14-расм).

 

 

14-расм. Сигнал узатиш  турлари: а) ҳаво орқали; б) сим орқали

 

2. Ташкилотни бошқариш тузилмаси,  ташкилот ходимлари

 

Ташкилотнинг ҳамма бўлимлари ишларини координация қилиш турли хил даражадаги бошқариш органлари орқали амалга оширилади. Бошқариш деганда қуйидаги функциялар: ташкилий, режавий, ҳисоб-китоб, таҳлил, назорат ва рағбатлантиришни амалга ошириш шароитида қўйилган мақсадларга эришишни таъминлаш тушунилади.

Бошқариш функцияларининг мазмунини кўриб чиқамиз.

Ташкилотнинг бошқариш тузилмаси анъанавий учта даражага бўлинади.

Бошқариш даражалари ҳукмдорлик, жавобгарлик ва ечиладиган масалаларнинг мураккаблиги ўсиб бориши ҳамда қарор қабул қилиш динамикаси каби факторларга қараб аниқланади. Масала қанчалик мураккаб бўлса, уни ечиш учун (мураккаблигига қараб) юқори даражадаги бошқариш талаб этилади.

Оддий масалаларни оператив ечиш учун қуйи даражадаги бошқарув лозим, чунки ушбу қуйи даражада қарорлар оператив қабул қилинади.

5-жадвалда бошқаришнинг уч даражаси кўрсатилган. Унда қарор қабул қилиш, жавобгарлик, масаланинг мураккаблик даражаси ва масалаларни ҳал қилишдаги қарор қабул қилинишининг динамикаси солиштирилган.

5-жадвал

 

Бошқариш даражалари

Стратегик

Узоқ муддатли қарор қабул қилиш динамикаси

Функционал

(тактик)

Ўрта муддатли

Операцион (қуйи)

Оператив

 

Ташкилот ходимлари - турли даражадаги малакага эга ва бошқариш поғоналаридаги ходимлар, яъни оддий операцияларни бажарувчилардан тортиб то стратегик қарор қабул қилувчи мутахассис ва менежерларгача.

15-расмда турли даражадаги малакага эга ходимларнинг бошқариш даражаларига мутаносиблиги келтирилган.

 

 

                        

                           Стратегик

Юқори бўғин менежерлари

 


                         Функционал

                           (тактик)

Ўрта бўғин менежерлари ва  мутахассислар

 


                        Операцион

                         (оператив)

Ижрочилар, қуйи бўғин менежерлари

 

15-расм. Бошқариш даражалари бўйича ходимлар малакаси

 

 

3. Моддий ва ахборот технологиясининг асосий компонентлари

 

Ахборот технологияси автоматлашган ва анъанавий (қоғоз) кўринишда амалга оширилади. Автоматлаштириш ҳажми ва техник воситалардан фойдаланиш тури аниқ бир технологиянинг моҳиятига боғлиқ.

Автоматлаштириш - бу инсон иш фаолиятини машина ва механизмлар билан алмаштириш демак. У техник, ташкилий ва иқтисодий мазмундаги хатти-ҳаракатлар ҳамда тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, бошқарув жараёнининг у ёки бу ишини амалга оширишда инсон иштирокини қисман ёки бутунлай чеклаш имконини беради.

Автоматлаштириш қачон зарур бўлади? Қуйидаги ҳолларда бошқарувни автоматлаштириш, демак ахборот тизимини, технологияни автоматлаштириш зарур бўлади:

• инсоннинг физиологик ва психологик имконияти мазкур жараённи бошқариш учун етарли бўлмаса;

• бошқарув тизими инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли муҳитда бўлса;

• бошқарув жараёнида иштирок этиш кишидан ўта юқори малакани талаб этса;

• бошқариш керак бўлган жараён ўта танг ёки авария ҳолатида бўлса.

Ахборот технологияси - объект, жараён ёки ҳодисанинг (информацион маҳсулот) янги ҳолати тўғрисида маълумот олиш учун маълумотларни (бирламчи информацияни) йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш восита ва услубларини қўлловчи жараён.

Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади - инсон ёки тизим талабини қондирувчи маҳсулот ишлаб чиқариш.

Ахборот технологиясининг мақсади - одам томонидан таҳлил қилиш ва унинг асосида қарор қабул қилиб, бирор ишни бажариш учун керакли маълумотни ишлаб чиқариш (6-жадвал).

Маълумки, битта моддий ресурсга турли технологияларни қўллаш натижасида турли хил маҳсулот олиш мумкин. Бу нарса маълумотни қайта ишлашга ҳам тўғри келади.

Ахборот технологияси ўзи учун асосий муҳит ҳисобланган ахборот тизимлари билан чамбарчас боғлангандир.

Ахборот технологияси - компьютерда сақланаётган маълумотлар устида аниқ (регламентланган) белгиланган қоидалар асосида турли хил даражадаги мураккаб операция, амаллар ва босқичларни бажариш жараёни. Унинг мақсади - маълум бир мақсадга қаратилган операциялар ёрдамида бошланғич маълумотларни қайта ишлаб, фойдаланувчига керак бўлган информацияни олиш.

Ахборот тизими эса - таркибий элементлар компьютерлар, компьютер тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаси, инсонлар, турли хилдаги техника ва дастурий алоқа воситалари ва шу кабилар муҳити. Унинг асосий мақсади - маълумотни сақлаш ва узатишни ташкил қилишдан иборат. Ахборот тизими - маълумотга ишлов берувчи инсон-компьтер тизимидир.

Ахборот тизими функцияларини амалга ошириш учун унга мўлжалланган ахборот технологиясини билиш лозим.

Ахборот технологияси, ахборот тизими муҳитидан ташқарида ҳам бўлиши мумкин, масалан, матн мухарририда ишлаш технологияси ахборот тизими бўла олмайди. Телекоммуникацион алоқа орқали компьютерга овоз ва тасвирнинг узатилиши ва ишлов берилишини амалга оширувчи мультимедия ахборот технологияси ҳам шунга мисол бўла олади.

Шундай қилиб, ахборот технологияси информацион жамиятдаги маълумотни қайта ишлаш жараёнлари тўғрисида замонавий тасаввурни акс эттирувчи кенг маънодаги тушунчадир.

Бошқариш ва компьютер ахборот технологияларини ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ахборот тизимини муваффақиятли ишлашининг гаровидир.

 

 

6-жадвал

 

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун технология компонентлари

Моддий маҳсулот

Ахборот маҳсулоти

Хом ашё ва материаллар тайёрлаш

Маълумотлар ёки бошланғич ахборотни йиғиш

Моддий маҳсулот ишлаб чиқариш

Маълумотларни қайта ишлаш ва якуний ахборотга эга бўлиш

Истеъмолчиларга ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш

Унинг асосида қарор қабул қилиш учун якуний ахборотни узатиш

 

Бозор иқтисодиётининг такомиллашиб бориши турли тадбиркорлик шаклларининг вужудга келишига шароит яратиб бермоқда. Тадбиркорликнинг ривожланиши ахборот-коммуникациялар бизнесини шакллантириш ва тараққий эттиришга ҳам катта таъсир кўрсатади. Авваламбор, бу турдаги тадбиркорликка ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тарқатиш билан кенг шуғулланаётган бошқариш субъектларини киритишни ўринли деб биламиз. Президентимизнинг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонларида ҳам «...ахборот-коммуникациялар технологиялари соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш, инновация бизнесини, шу жумладан, маҳаллий дастурий воситалар ва компьютер техникасини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларини компьютерлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш» масалалари алоҳида кўриб чиқилган.

Ахборот фаолияти - бу миллий иқтисод соҳаси бўлиб, ахборот маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаб, истеъмолчиларнинг бу борадаги талабини қондириш билан шуғулланаёган тадбиркорликнинг бир шакли.

 

 

16-расм. Ахборот-коммуникациялар бизнеси иштирокчиларининт ўзаро муносабатлари чизмаси

 

Мавжуд ахборот хўжалигининг таҳлили уларнинг тармоқлар таркибига киришини билдиради ва бу миқдорий жиҳатдан баҳо беришга асос бўлиб хизмат қилади. Ахборот хўжалигининг сифат жиҳатдан тавсифи ишлаб чиқариш ҳолати ва ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларини истеъмол қилиш даражаси билан ифодаланади. Ахборот-коммуникациялар бизнесининг асосий субъектларига ахборот ресурсларини яратиш, қайта ишлаш, узатиш, тарқатиш, қабул қилиш ва истеъмол қилиш билан шуғулланадиган шахслар киради. Булар биринчи галда ахборот ресурсларини ишлаб чиқувчилар, уларнинг эгалари ва истеъмолчилардир (16-расм).

 

Назорат учун  саволлар:

 

1. Ахборот технологиялари компонентларининг қандай турлари мавжуд?

2. Дастур компоненти қандай турларга бўлинади?

3. Бошқарув ахборот технологиялари деганда нимани тушунасиз?

4. Компьютер дастурлари қандай турларга бўлинади?

5. Ахборот технологияларининг маълумотларни сақлаш компоненти вазифаси нималардан иборат?

6. Ахборот технологияларининг коммуникация технологиялари компоненти вазифаси нималардан иборат?

7. Компьютер аппарат таъминоти қандай қисмларга бўлинади?

8. Бошқарув ахборот технологиялари нима?

9. Ахборот технология тушунчасига тариф беринг.

10. Ахборот технологияларидан фойдаланиш кўрсатмалари.

 

 

6-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1. Ташқи муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини, бошқариладиган объектнинг ўзини тутишини аниқлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда улар ҳар бирининг эҳтимолигини баҳолашга нима деб айтилади?

А) Ташкил этиш

Б) Башоратлаш

В) Режалаштириш

Г) Дастурлаш режасини амалга ошириш

 

2. Компьютерда сақланаётган маълумотлар устида аниқ (регламентланган) белгиланган қоидалар асосида турли хил даражадаги мураккаб операция, амаллар ва босқичларни бажаришга нима деб айтилади?

А) Автоматлаштириш

Б) Информацион технология

В) Информацион система

Г) Ахборот фаолияти

 

3. Таркибий элементлари компьютерлар, компьютер тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаси, инсонлар, турли хилдаги техника ва дастурий алоқа воситалари ва шу кабилар муҳитидир. Нианинг асосий мақсади информацияни сақлаш ва узатишни ташкил қилишдан иборатдир?

А) Автоматлаштириш

Б) Информацион технология

В) Информацион система

Г) Ахборот фаолияти

 

4. Миллий иқтисод соҳаси бўлиб, ахборот маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаб истеъмолчиларнинг бу борадаги талабини қондириш билан шуғулланаёган тадбиркорликнинг бир шаклига нима деб айтилади?

А) Автоматлаштириш

Б) Информацион технология

В) Информацион система

Г) Ахборот фаолияти

 

5. Ахборот маҳсулотининг вазифаларига нималар киради?

А) Маълумотлар ёки бошланғич ахборотни йиғиш

Б) Маълумотларни қайта ишлаш ва якуний ахборотга эга бўлиш

В) Унинг асосида қарор қабул қилиш учун якуний ахборотни узатиш

Г) Ҳамма жавоб тўғри

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-Маъруза. Ахборот технологиялари

 

Режа:

1. Янги ахборот технологиялари тушунчаси

2. Ахборот технологияси инструментариуми

3. Ахборот технологиялари таркиби

4. Ахборот технологияларининг ривожланиш босқичлари

5. Ахборот тизимлари типлари

 

 

1. Янги ахборот технологиялари тушунчаси

 

Жамиятнинг информацион ресурсларидан фойдаланиш жараёнининг муҳим қисмларидан бири - ахборот технологияларидир. Ҳозирги пайтгача у бир неча эволюцион босқични босиб ўтди. Бир босқични иккинчи босқичга ўтиши - илмий-техника ривожланиши ва маълумотларни қайта ишлашни янги техник воситалари пайдо бўлиши билан характерланди.

Замонавий жамиятда маълумотларни қайта ишлаш техника воситаларидан асосийси - шахсий компьютерлар. Улар нафақат технологик жараёнларнинг тузилиши ва ишлатилиши концепциясига, ҳатто натижавий маълумотларнинг сифатига ҳам катта таъсир этди. Шахсий компьютерларни информацион муҳитга татбиқ этилиши ва алоқанинг телекоммуникацион воситаларини қўлланилиши ахборот технологияларнинг ривожланиши янги босқичга ўтганлигидан далолат беради. Натижада уларнинг атамаларида ҳам ўзгаришлар бўлди: ахборот технология сўзига «янги», «компьютер» ёки «замонавий» синонимлари қўшилиб айтиладиган бўлди.

«Янги» дегани технологияни эволюцион характерини эмас, балки новаторлик характерини англатади. Янги технологияни қўллашни новаторлик деса бўлади, чунки у ташкилот фаолиятининг мазмунини ўзгартиради. Янги ахборот технологиялар атамасига коммуникацион технологиялар ҳам киритилган. Бунда маълумотни турли хил воситалар ёрдамида узатишни таъминлаш тушунилади, яъни телефон, телеграф, телекоммуникациялар, факс ва бошқалар қуйидаги жадвалда (7-жадвал) янги ахборот технологияларнинг асосий характерли томонлари келтирилган.

 

7-жадвал

 

Янги ахборот технологияларининг

асосий характеристикалари

 

Методология

Асосий аломатлар

Натижа

Маълумотларга ишлов бе-ришнинг янги принципиал воситалари яхлит техноло-гик системалар

Маълумотни мақсадга муво-фиқ вужудга келтириш, уза-тиш, сақлаш ва акс эттириш

Бошқариш технологиясига жойлаштириш («киритиш»)

Мутахассис ва менежерлар вазифаларини уйғунлашти-риш

Ижтимоий муҳит қонуният-ларини ҳисобга олиш

Коммуникациянинг янги технологияси

Маълумотга ишлов бериш-нинг янги технологияси

Бошқариш қарорларини қабул қилишнинг янги технологияси

 

Янги ахборот технологияси - шахсий компьютер ва телекоммуникацион воситаларни ишлатиб, фойдаланувчи «дўстона» интерфейсига эга бўлган ахборот технологиясидир.

Янги (компьютер) ахборот технологиясининг уч асосий тамойили қуйидагича:

- компьютер билан ишлашнинг интерфаол (диалог) режими;

- бошқа дастурий маҳсулот билан уйғунлиги (боғлиқлиги, бирлашуви);

- масалани қўйилиши ва маълумотларни ўзгариш жараёнининг ихчамлиги.

Ҳозирги пайтда янги ахборот технологиясида «янги» сўзи туширилиб, кўпинча, ахборот технологияси деб аташади. Биз ҳам шундай йўл тутиб, бундан кейин ахборот технологияси деб атаймиз.

 

2. Ахборот технологияси инструментариуми

 

Моддий ишлаб чиқаришда технология жараёнларини ишлаши  турли хил техника воситалари (ускуна, станоклар, асбоблар, конвейер линиялари ва ҳ.к.) ёрдамида амалга оширилади.

Бунга ўхшаш ахборот технологияларида ҳам маълумотни ишлаб чиқарадиган шундай техник воситалар, яъни аппарат, дастур ва математик таъминот киради. Улар ёрдамида бошланғич маълумотларни янги кўринишдаги ахборотга айлантирилади. Санаб ўтилган воситалардан  дастурий маҳсулотларни ажратиб олиб уни инструментариум деб атаймиз. Ушбу тушунчага таъриф берайлик.

Ахборот технологияси инструментариуми - маълум типдаги компьютерга мос келадиган бир ёки бир нечта ўзаро боғлиқ бўлган ва иш технологияси маълум мақсадга эришишга ёрдам берадиган дастурий маҳсулот.

Инструментариум сифатида қуйидаги кенг тарқалган дастурий маҳсулотларни олишимиз мумкин: матн процессори (муҳаррири), матбуот тизимлари, электрон жадваллар, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари, электрон дафтарчалар, электрон тақвимлар, функционал ахборот тизимлари (молиявий, бухгалтер, маркетинг ва ҳ.к.), эксперт тизимлари ва ҳ.к.

 

3. Ахборот технологиялари таркиби

 

Ишлаб чиқариш соҳасида бўлган технологик тушунчалар: меъёр, меъёрий, технологик жараён, технологик операция ва ҳ.к. ахборот технологиясида ҳам ишлатилиши мумкин. Ишлаб чиқаришда ёки ахборот технологияларидаги ушбу тушунчаларни ишлаб чиқишдан олдин доим мақсадни аниқлаш керак. Кейин эса мақсадга эришиш учун лозим бўлган ҳамма ҳаракатларни бажарилиши тузилмага туширилади ва дастур таъминоти танланади.

 

4. Ахборот технологияларининг ривожланиш босқичлари

 

1-босқич (XIX асрнинг ярмигача) - ахборот технологияларнинг «қўлда» бажарилиши. Инструментариумига перо, сиёҳдон, китоб кирган. Коммуникация ҳам қўлда амалга оширилган, почта орқали. Технологиянинг асосий мақсади - маълумотни керакли шаклда етказиб бериш.

2-босқичIX охиридан) - «механик» технология. Инструментариумини ёзув машинкаси, телефон ва диктофон ташкил қилган. Ахборот технологиясининг асосий мақсади - маълумотни қулай воситалар ёрдамида тақдим этиш.

3-босқич (1940-1960 йиллар, ХХ аср) - «электрик» технология. Инструментариумини катта ЭҲМ ва керакли дастурий таъминот, электрик ёзув машиналари, ксерокслар, портатив диктофонлар ташкил қилган.

Бунда ахборот технологияларининг мақсади ўзгариб, маълумотни тақдим этишдан, унинг мазмунини ўзгартириш ва ташкил қилишга ўтилди.

4-босқич (1970-йиллар бошидан) - «электрон» технология. Асосий инструментариуми катта ЭҲМ ва улар асосида автоматлаштирилган бошқариш тизимлари (АБТ) ва ахборот-қидирув тизимлари (АҚТ) тузиш.

5-босқич (1980-йиллар ўртаси) - «компьютер» («янги») технологияси. Асосий инструментариуми - турли хил дастурий маҳсулотларга эга бўлган компьютерлар. Микропроцессор базасига ўтиш билан техника воситаларида катта ўзгаришлар бўлди. Глобал ва локал компьютер тармоқлари ишлатила бошланди.

 

5. Ахборот тизимлари типлари

 

Ахборот тизимлари кимнинг мақсадини амалга ошириши ва қайси бошқариш даражасига хизмат қилишига қараб турли хил бўлади.

Ахборот тизимларнинг функционал аломатларига қараб, бошқариш даражалари ва ходимларнинг малакаси даражасини ҳисобга олган ҳолдаги классификацияси мавжуд. Кўриниб турибдики, бошқариш даражаси қанчалик юқори бўлса, шунчалик мутахассис менежерларнинг ахборот тизимлари билан бўлган иш ҳажми камроқ бўлади.

Аммо ахборот тизимларининг мураккаблиги ва интеллектуал имкониятлари ортиб боради. Бошқаришнинг ҳамма босқичида ахборот керак бўлади, лекин турли ҳажмда ва турлича умумлашган даражада бўлади.

Пирамида асосларини ахборот тизимлари ташкил этади. Улар ёрдамида ходимлар (бажарувчилар) маълумотларга ишлов берадилар. Қуйи бўғиндаги менежерлар эса улардан оператив бошқаришда фойдаланадилар. Пирамида юқорисида, бошқаришни стратегик даражасида ахборот тизимлари ўз ролини ўзгартиришади. Улар юқори бўғин менеджерлари ишларини амалга оширишга имкон яратади.

Назорат учун саволлар:

 

1.  Янги ахборот технологиялари деганда нимани тушунасиз?

2.  Ахборот технологияси инструментариуми нима?

3.  Ахборот технологиялари таркиби нималардан иборат?

4.  Ахборот технологияларининг ривожланиш босқичларини таърифланг.

5.  Ахборот тизимларининг қайси типларини биласиз?

 

 

7-Маъруза бўйича тест топшириқлари

 

1. Компьютерда сақланаётган маълумотлар устида аниқ (регламентланган) белгиланган қоидалар асосида турли хил даражадаги мураккаб операция, амаллар ва босқичларни бажаришга нима деб айтилади?

А) Автоматлаштириш

Б) Ахборот технология

В) Янги информацион технология

Г) Ахборот фаолияти

 

2. Информацион технологиялар бошқарув жараёнининг қайта ташкил этувчиси ҳисобланади ва менежерларга режалаштириш, ташкиллаштириш, назорат қилиш ва етакчилик қилиши учун улар янги ва кучли имкониятлар яратиб берди. Бундай жараён нима деб аталади?

A) Ташкилотларнинг эгилувчанлигини ошириш

Б) Бошқарув жараёнинг ўзгартирилиши

В) Ишнинг жойлашиш нуқтасидан ажратилиши

Г) Ташкилий чегараларнинг қайта англаниши

 

3. Шахсий компьютер ва телекоммуникацион воситаларни  ишлатиб, фойдаланувчи «дўстона» интерфейсига эга бўлган  технологияга нима деб айтилади?

А) Автоматлаштириш

Б) Информацион технология

В) Янги информацион технология

Г) Ахборот фаолияти

 

4. Маълум типдаги компьютерга мос келадиган бир ёки бир нечта ўзаро боғлиқ бўлган ва иш технологияси маълум мақсадга эришишга ёрдам берадиган дастурий маҳсулот нима?

А) Автоматлаштириш

Б) Информацион технология

В) Информацион технология инструментариуми

Г) Ахборот фаолияти

 

5. 1940-1960 йиллар, ХХ асрда қандай технология юзага келган?

А) «Электрик»

Б) «Механик»

В) «Электрон»

Г) «Компьютер»

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8-Маъруза. Телекоммуникация воситалари

 

Режа:

1. Компьютер тармоқлари архитектураси

2. Ҳисоблаш тармоқларини туркумлаш

3. Коммуникация тизимининг ривожланиши

 

1. Компьютер тармоқлари архитектураси

 

Компьютер тармоқлари кўп машинали ассоциацияларнинг энг юқори шаклидир. Компьютер тармоғининг кўп машинали ҳисоблаш мажмуасидан асосий фарқларини келтирамиз.

Биринчи фарқ - ҳажм. Кўп машинали ҳисоблаш мажмуаси таркибига, одатда икки, кўпи билан учта ЭҲМ киради ва улар кўпинча битта бинода жойлашган бўлади. Ҳисоблаш тармоқлари эса бир-биридан бир неча метрдан тортиб ўн, юз, хатто минглаб километр масофада жойлашган ўнлаб, баъзан юзлаб ЭҲМлардан ташкил топади.

Иккинчи фарқ - вазифаларни ЭҲМ ўрасида тақсимланиши. Агар кўп машинали ҳисоблаш мажмуасида маълумотларни қайта ишлаш, узатиш ва тизимни бошқариш вазифалари битта ЭҲМ томонидан бажарилса, ҳисоблаш тармоқларида бу вазифалар турли ЭҲМлар ўртасида тақсимланган.

Учинчи фарқ – тармоқда ахборотларни йўналтириш вазифасини ечиш зарурати. Ахборот бир ЭҲМдан бошқа тармоққа ЭҲМни ўзаро боғловчи алоқа каналларининг ҳолатига қараб турли йўналишлар бўйича узатилиши мумкин.

Ҳисоблаш техникаси воситалари, алоқа қурилмалари ва маълумотларни узатиш каналларини битта мажмуага бирлаштириш кўп машинали ассоциациянинг ҳар бир элементи томонидан ўзига хос талаблар қўяди ва махсус атамаларни шакллантиришни талаб этади.

Тармоқ абонентлари - тармоқда ахборотни юзага келтирувчи ёки уни истеъмол қилувчи объектлари. Алоҳида ЭҲМлар, ЭҲМ мажмуалари, терминаллар, саноат роботлари, дастурли бошқарувли дастгоҳлар ва ҳ.к. тармоқ абонентлари бўлишлари мумкин. Тармоқнинг ҳар бир абоненти станцияга уланади. Станция - ахборот узатиш ва қабул қилиш билан боғлиқ вазифаларни бажарувчи қурилма.

Абонент ва станция қўшилмасини абонент тизими деб аталади. Абонентларнинг ўзаро алоқасини ташкил этиш учун физик узатиш муҳити мавжуд бўлиши керак. Физик узатиш муҳити - электр сигналлар тарқаладиган алоқа йўли ёки макон ва маълумотларни узатиш қурилмаси. Физик узатиш муҳити негизида абонент тизимлари ўртасида ахборот узатишни таъминловчи коммуникацион тармоқ ташкил этилади. Бундай ёндошув ҳар қандай компьютер тармоғини абонент тизимлари ва коммуникацион тармоқ йиғиндиси сифатида кўриш имконини беради.

 

 

2. Ҳисоблаш тармоқларини туркумлаш

 

Абонент тизимларининг ҳудудий жойлашувига қараб ҳисоблаш тармоқларини учта асосий туркумга ажратиш мумкин:

- глобал тармоқлар (WAN - Wide Area Network);

- минтақавий тармоқлар (MAN - Metropolitan Area Network);

- локал тармоқлар (LAN - Local Area Network).

Глобал ҳисоблаш тармоқлари турли мамлакатлар ёки қитъаларда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Мазкур тармоқ абонентлар ўртасида ўзаро алоқа телефон алоқаси тармоқлари, радиоалоқа ва йўлдошли алоқа негизида амалга оширилиши мумкин. Глобал ҳисоблаш тармоқлари бутун инсониятнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва мазкур ресурслардан фойдаланишга йўл очиш муаммоларини ҳал этишга хизмат қилади.

Минтақавий ҳисоблаш тармоғи бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган абонентларни боғлайди. У катта шаҳар, иқтисодий минтақа ва алоҳида мамлакат доирасидаги абонентларни ўз ичига олиши мумкин. Одатда, минтақавий ҳисоблаш тармоғи абонентлари ўртасида масофа ўнлаб, юзлаб километрни ташкил этади. Локал ҳисоблаш тармоғи унча катта бўлмаган ҳудуд чегарасида жойлашган абонентларни бирлаштиради.

Ҳозирги вақтда локал ҳисоблаш тармоқлари абонентларининг ҳудудий жойлашуви бўйича қатъий чеклашлар йўқ. Одатда, бундай тармоқ муайян жойга бириктириб қўйилади. Алоҳида корхоналар, ташкилотлар, фирмалар, банклар, идоралар ва ҳ.к. тармоқлари локал ҳисоблаш тармоғи туркумига киритилади. Бундай тармоқнинг кўлами 2-2,5 км билан чекланади. Глобал, минтақавий ва локал ҳисоблаш тармоқларининг бирлашуви кўп тармоқли иерархия ташкил этишга имкон яратади. Улар йирик ахборот тўпламини қайта ишлашнинг йирик, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ воситаларини ҳамда чекланмаган ахборот ресурсларидан фойдаланишни таъминлайди.

Ҳисоблаш тармоқларининг мумкин бўлган иерархияларидан бири келтирилган. Локал ҳисоблаш тармоқлари минтақавий тармоқ таркибига кириши, минтақавий тармоқлар эса глобал тармоқ таркибига бирлашиши, глобал тармоқлар эса мураккаб тузилмалар вужудга келтириши мумкин.

 

3. Коммуникация тизимининг ривожланиши

 

Ахборот технологиясининг ривожланиши ахборотни тақдим этиш тизимидан ташқари, ахборот коммуникация воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ эди. Улар ахборотнинг номоддий ташувчиси, яъни кўп пайдо бўлгандан сўнг юзага келган. Буни ахборот технологиясининг ривожланиши тарихидаги илк «портлаш» деб баҳолаш мумкин эди. Тараққиётнинг кейинги фазаси - қоғоз кашф қилингунга қадар ахборотнинг моддий ташувчи воситалари ўзгариб борди. Яъни, сўзларни тошга ўйиб ёзиш орқали биринчи марта ахборотни кўз билан кўриб қабул қилиш имконияти юзага келди.

Милоддан аввалги тўртинчи минг йилликда аввалига лойдан, сўнг ёғочдан ясалган пештахталарга ёзишга ўтилди ва бу ахборот-коммуникацияларга динамик мазмун касб этди. Папируснинг кашф этилиши ахборот ташиш воситасининг ҳажмини оширди ва унга бўёқ қўллаш имконияти мавжудлиги боис аҳамияти ҳам ошиб борди.

Пергаментнинг пайдо бўлиши (милоддандан аввалги Ш аср) билан эса янги ахборот «портлаши» рўй берди: ахборотнинг энг мақбул ташувчиси - китоб юзага келди (IV аср). Ахборот технологиясининг бирлашма фазаси V асрдан бошланади. Бу пайтда бирлашма (II асрда Хитойда кашф этилган) Европа мамлактларининг саноат ишлаб чиқариш объектига айланган эди. Шундан кейинги давр ахборот технологияси ривожланишида катта рол ўйнади. Шундан сўнг савдо ва ҳунармандчилик ривожлангач шаҳар почтаси, XV асрдан бошлаб эса хусусий почта (Ғарбий Европа), XVI XVII асрларда марказий қироллик почтаси (Франция, Швеция, Англия ва ҳ.к.) юзага келди. Ушбу барқарор коммуникация туфайли ахборот фаолиятига янада кўпроқ одамлар жалб этилмоқда ва у йирикроқ минтақаларни қамраб олмоқда. Германияда китоб чоп этилишининг кашф этилиши (XV аср ўртасида) ахборот технологияси ривожланиши жараёнида кашфиёт бўлди.

Бу ҳол унга оммавийлик олиб келди. Моҳиятан бу табиатшуносликда илмий-техник тараққиётининг янги босқичи бўлиб қолди. Илмий-техник атаманинг пайдо бўлиши ахборот технологиясида сифат ўзгаришини, кўп нусхада китоб, журнал, газета, географик харита, техник чизмаларнинг чоп этилиши эса миқдор ўзгаришини келтириб чиқарди. XIX аср охиридаги техник инқилоб билан боғлиқ ахборот технологияси ривожланишидаги янги босқич барқарор халқаро коммуникация шакли сифатида почта алоқасининг юзага келиши билан изоҳланади. Айни даврда фотография (1879 й.), телеграф (1832 й.), телефон (1876 й.), радио (1895 й.) кашф қилинган эди.

Ахборот технологияси ривожланишида фойдаланувчи учун қулай шаклда ахборотни олиш, сақлаш ва тезда узатишнинг умумжаҳон тизимини яратиш даври юзага келди. Бу эса ахборотни техник, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатланувчи кучига айлантирди ҳамда замонавий техник инқилоб босқичида унинг етакчилик кучини белгилаб берди. Натижада узоқ йиллар давомида жамиятда жуда катта ҳажмда ахборот тўпланиб қолиши ва ундан оқилона фойдалана олмаслик масаласини ҳал этиш имконияти юзага келди.

Ахборот ҳам мазмун, ҳам миқдор жиҳатидан инсоният истеъмол қиладиган энг қимматли маҳсулотлардан бирига айланди. Ахборот инқилобининг тараққиёти ХХ аср иккинчи ярмида янги босқичга келди. Бу даврда ахборот технологияси ривожланиб қоғоз ўрнини техник воситалар эгаллади. Энди ахборотни узатиш (электромагнит тўлқинлар ёрдамида) тезлиги оғзаки нутқдан нисбатан миллион марта ортиб кетди.

 

 

 

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Компьютер тармоқлари архитектураси.

2. Ҳисоблаш тармоқларини туркумлаш.

3. Коммуникация тизимининг ривожланиши.

 

 

8-Маъруза бўйича тест топшириқлари

 

1. Шахсий компьютер ва телекоммуникацион воситаларни  ишлатиб, фойдаланувчи «дўстона» интерфейсига эга бўлган  технологияга нима деб айтилади?

А) Автоматлаштириш

Б) Информацион технология

В) Янги информацион технология

Г) Ахборот фаолияти

 

2. Тармоқда ахборотни юзага келтирувчи ёки уни истеъмол қилувчи объектлари:

A) Ташкилотларнинг эгилувчанлигини ошириш

Б) Тармоқ абонентлари

В) Ишнинг жойлашиш нуқтасидан ажратилиши

Г) Ташкилий чегараларнинг қайта англаниши

 

3. Кўп машинали ассоциацияларнинг энг юқори шакли:

A) Компьютер тармоқлари

Б) Тармоқ абонентлари

В) Ишнинг жойлашиш нуқтасидан ажратилиши

Г) Ташкилий чегараларнинг қайта англаниши

 

4. Информацион технологияларнинг ривожланиш босқичлари нечта?

А) 2

Б) 5

В) 6

Г) 4

 

5. Тизимнинг хусусиятларини ифодаловчи статистик маълумотларни доимий равишда йиғиш ва улар асосида тизимнинг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаб туришга нима деб айтилади?

А) Меъёрлаштириш

Б) Башоратлаш

В) Ҳисобга олиш

Г) Дастурлаш режасини амалга ошириш

 

 

9-Маъруза. Функционал ахборот тизимлари

 

Режа:

1. Ахборот тизимларининг турлари

2. Функционал технологиялар

3. Интеграллашган ахборот технологиялари

4. Ахборот - маркетингнинг пойдевори

 

1. Ахборот тизимларининг турлари

 

Автоматлаштирилган ахборот технологиясини бир қатор белгиларга, хусусан, ахборот тизимини автоматлаштиришни амалга ошириш имконияти, ААТнинг бошқарув вазифаларини қамраш даражаси, технологик операциялар синфи, фойдаланувчининг интерфейс тури, ЭҲМ тармоғидан фойдаланиш вариантлари ва ҳ.к. хусусиятларига кўра таснифлаш мумкин (17-расм).

ААТни амалга ошириш усулига кўра, автоматлаштирилган ахборот тизимида анъанавий равишда юзага келган янги ахборот технологиялари ҳам ажратиб кўрсатилади. Агар анъанавий ААТ биринчи галда маълумотларни марказлашган ҳолда қайта ишлаш шароитига мўлжалланган бўлса, ШКдан оммавий фойдаланишга ўтиш эса машаққатли иш ҳажмини енгиллаштиришга мўлжалланган. Замонавий ахборот техиологияси - ШКдан кенг фойдаланишга, фойдаланувчиларнинг (дастурлаш бўйича мутахассис бўлмаганлар) ахборот жараёнида фаол иштирокига, «дўстона» фойдаланувчи интерфейсининг юқори даражада бўлишига, умумий ва муаммо мазмунидаги амалий дастурлар пакетидан кенг фойдаланишга, ЭҲМ ҳисоблаш тармоқлари туфайли маълумотларнинг узоқдаги базаларига кириб бориш имкониятига асосланган технология. Қамров даражаси бўйича ААТнинг вазифалари маълумотларни электрон усулда қайта ишлашни ўз ичига олади.

Бунда ЭҲМдан фойдаланган ҳолда айрим иқтисодий масалалар ҳал этилиб, маълумотлар қайта ишланади ва бошқарув фаолиятини автоматлаштириш олиб борилади.

Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришда бошқарув қарорларини тайёрлаш учун ахборот - маълумотнома режимида ишларни ва доимий ҳисоботни шакллантириш, хизмат вазифаларини мажмуавий равишда ҳал этиш учун ҳисоблаш воситаларидан (жумладан, супер ЭҲМ ва ШК) фойдаланилади. Ушбу гуруҳга қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича ААТни ҳам киритиш мумкин.

У таҳлилий ишлар ва башоратларни шакллантириш, бизнес-режани тузиш, ўpraнилаётган жараёнлар, ишлаб чиқариш-хўжалик амалиёти воқеалари бўйича асосланган баҳо ва хулосалар чиқариш учун иқтисодий-математик моделлардан кенг фойдаланишни назарда тутади. Ҳозирда кенг тадбиқ этилаёттан электрон офис вa қарорлар бўйича эксперт мадади деб ном олган ААТ ҳам мазкур гуруҳга мансуб.

 

 

17-расм. ААТ таснифи

 

ААТнинг ушбу иккинчи гуруҳи мутахассислар ва раҳбарлар ишини автоматлаштиришга янгича ёндошишни интеграциялаш борасидаги охирги ютуқлардан фойдаланишга мўлжалланган. Бу бошқарув ишларини тўлиқ автоматлаштирилиши касб вазифаларини маълум бир иш жойида ва идорада сифатли ҳамда ўз вақтида бажаришга имкон беради.

Электрон офис предмет соҳасидаги вазифаларни мажмуавий амалга оширишни таъминлайдиган ихтисослаштирилган дастурлар ва ахборот технологияларини ўз ичига олувчи амалий дастурларнинг интеграциялашган пакети бўлишини кўзда тутади. Ҳозирда асбоб-ускуналари ва ходимлари турли биноларда жойлашиши мумкин бўлган электрон офислар кенг жорий этилмоқда. Ҳужжатлар, маълумотлар базалари, аниқ бир ташкилот ёки муассаса материаллари билан уй шароитида, меҳмонхона ёки транспорт воситасида фойдаланиш виртуал офисларнинг ААТлари пайдо бўлишига олиб келди. Бундай ААТлар ҳудудий ёки глобал тармоққа уланган локал (маҳаллий) тармоқда ишлашга асосланган. Ана шундай абонент тизими туфайли муассаса ходимлари қаерда бўлишидан қатьий назар умумий тармоққа уланиш имконига эга бўлади.

Эксперт мададининг ААТ асосини мутахассис таҳлилчилар ишини автоматлаштириш ташкил этади. Ушбу ходимлар корхона, фирмалар, молия-кредит ташкилотларининг молиявий аҳволи, маҳсулотлар, хизматларни сотиш бўйича юзага келган бозор муносабатларини тадқиқ этиш учун зарур бўлган таҳлилий усуллар ва моделлардан ташқари, маълум бир соҳа йўналишининг билимлар базасини ташкил этувчи маълумотлардан ҳам фойдаланишга мажбур. Белгиланган қоидалар бўйича ишлаб чиқилган бундай маълумотлар молия ва товар бозорларини юритиш учун асосланган қарорлар тайёрлаш, менежмент ва маркетинг соҳаларида керакли стратегияни ишлаб чиқиш имконини беради.

Фойдаланиладиган технологиялар бўйича таъминловчи ва функционал ахборот технологиялари ўзаро фарқланади. Таъминловчи технологиялардан турли хил масалаларни ҳал этиш учун турли кредит соҳасида восита сифатида фойдаланса бўлади. Улар ҳал қилинадиган масалалар таркибига кўра ҳам таснифланиши мумкин. Одатда мазкур технологиялар турли компьютерлар ва дастурий муҳитларида бажарилади. Асосий вазифа - ушбу технологияларни ягона ахборот тизимига бирлаштириш.

 

2. Функционал технологиялар

 

Функционал технологиялар - айрим вазифалар, функцияларни автоматлаштиришни таъминловчи технологиялар мажмуи саналади. Амалга ошириладиган технологик операциялар синфлари бўйича ААТ моҳиятан, дастурий жиҳатдан кўриб чиқилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: матнни қайта ишлаш, электрон жадваллар, автоматлаштирилган маълумотлар банки, график ва овозли ахборотларни қайта ишлаш, мультимедиа ва бошқа тизимлар. Қайта ишланадиган ахборотлар ва компьютер ахборот технологиялари 18-расмда берилган.

Компьютер технологиялари ривожланишининг истиқболли йўналиши - бу юқори сифатли овоз ва видеотасвирлар учун дастурий воситалар яратиш саналади. Видеотасвирларни шакллантириш технологияси компьютер графикаси деб ном олтан. Компьютер графикаси - бу ЭҲМ ёрдамида объектлар моделлари ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ва қайта ишлаш демак. Ушбу технология иқтисодий таҳлил, турли хил конструкцияларни моделлаштириш соҳасига кириб боради. Ишлаб чиқаришда унинг ўрнини ҳеч нима боса олмайди. У реклама фаолиятига ҳам кириб борган. Рақамли процессор ёрдамида шакллантириладиган ва қайта ишланадиган тасвирлар намойиш қилинадиган ва анимацион бўлиши мумкин. Биринчи туруҳга одатда, тижорат (тадбиркорлик ва иллюстрация графикаси, иккинчи гуруҳгa - муҳандислик ва илмий графика, шунингдек, якка тасвирлар эмас, фильм кўринишида кетма-кет берилувчи тасвирлардан иборат реклама, санъат ва ўйинлар графикаси (интерфаол вариант) ҳам киради.

 

 

18-расм. Қайта ишланадиган ахборотлар ва ахборот технологиялари

турларининг ўзаро алоқаси

 

Интерфаол машина графикаси замонавий ахборот технологиялари ичида нисбатан илғор йўналишлардан бири саналади. Мазкур йўналиш янги график станциялар ҳамда ихтисослашган дастурий воситалар соҳасида жадал ривожланмоқда. Ихтисослашган дастурий воситалар сифат жиҳатидан видеофильм кадрлари билан тенглашадиган ҳаракатланувчи тасвирлар яратиш имконини беради. Компьютер билан матнли, график, аудио ва видео ахборот алмашувини дастурий-техник ташкил этиш мультимедиа-технология деб ном олган. Бундай технологияни мультимедиа ёрдамида эга бўлган ва касб фаолиятида, ўқув, таълим, илмий-оммабоп, ўйин соҳаларида фойдаланиш имконини берувчи махсус дастурий воситалар амалга оширади. Мазкур технологияни иқтисодий фаолиятда қўллаш давомида компьютердан тасвирга овоз бериш, шунингдек, улар орқали инсон нутқини тушуниш, компьютер орқали мутахассиснинг она тилида суҳбат юритиш борасидаги имкониятларга йўл очилади.

Бундан ташқари файл очиш, ахборотни ёзиб чиқаришга юбориш ва бошқа операциялар орқали якин келажакда компьютернинг айрим, унча мураккаб бўлмаган буйруқларини овоз орқали қабул қилиш қобилиятини яратиш борасида ҳам маълум бир ютуқларга эришиш мумкин. Фойдаланиладиган интерфейс тури бўйича ААТни фойдаланувчининг ахборот ва ҳисоблаш ресурсларига кириб бориш имконияти нуқтаи назардан кўриб чиқиш мумкин. Шундай қилиб, пакетли ААТ ахборотни қайта ишлаш автомат тарзда амалга оширилаёттан пайтда фойдаланувчининг унга таъсир кўрсатиш имкониятини ярата олмайди. Бу шу билан изоҳланадики, ахборот қайта ишлашни ташкил этиш операциянинг дастурий жиҳатдан кетма-кетлиги бажарилишига боғлиқ.

Диалогли ААТ пакетли ААТдан фарқли равишда, тизимда сақланадиган ахборот ресурсларидан маълум бир вақт давомида фойдаланиш бўйича чексиз имкониятлар яратиб беради. Айни пайтда тегишли масалаларни ечиш ва қарор қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборотга эга бўлади. Тармоқли ААТ интерфейси алоқа воситалари ривожлангани боис фойдаланувчига ҳудудий тақсимланган ахборот ва ҳисоблаш ресурсларидан телевосита орқали фойдаланиш имконини беради. Бу эса уни кўп функцияли бўлишига ва фойдаланувчилар ўртасида кенг тарқалишга сабаб бўлади.

 

3. Интеграллашган ахборот технологиялари

 

Ҳозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер технология мажмуасига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда, у интеграллашган АТ деб юритилади. Унда асосий ўринни эгалловчи коммуникация воситалари бошқарув фаолиятини автоматлаштиришда кенг технологик имкониятларини таъминлабгина қолмай, балки локал, кўп даражали, тақсимланган, глобал ҳисоблаш тармоқлари, электрон почта, интеграл хизматнинг рақамли тармоқлари каби турли ААТ тармоқ вариантларини яратиш асоси ҳам ҳисобланади. Булар бари объектларнинг маълумотларни узатиш, қайта ишлаш, тўплаш ва сақлаш, ҳимоя қилиш қурилмалари орқали ҳосил қилинадиган объектлар мажмуасининг ўзаро мантиқсиз, кутилмаган алоқаларига мўлжалланган.

Ушбу ААТнинг тармоқ вариантлари жуда мураккаб маълумотларни қайта ишлай оладиган, эксплуатация имкониятлари деярли чекланмаган, интеграллашмаган компьютер тизимларини намоён этади. Маълумотларни қайта ишлашнинг интеграллашган компьютер тизимлари мураккаб ахборот-технологик ва дастурий мжмуа сифатида лойиҳалаштирилади. У маълумотларни тақдим этиш ва фойдаланувчиларнинг тизим компонентлари билан ўзаро алоқаларининг ягона усулини қўллаб-қувватлайди, мутахассисларни уларнинг касб ишида ахборот ва ҳисоблаш эҳтиёжини таъминлайди. Бундай тизимлар асосий эътиборни ахборотни узатиш ва қайта ишлаш чоғида уларнинг ҳимоясига қаратади.

Ахборотни ҳимоя қилишнинг аппарат-дастурий усули нисбатан кенг тарқалган. Хусусан, ахборотни узатиш ва манзил бўйича етказиб бериш, абонентларнинг умумий фойдаланиш тармоқда (телефон, телеграф) маълумотларни шифрлаш ва уни очиш жараёнида ахборотларнинг сақланиб қолишига кафолат берадиган хусусиятлари бўйича танланган алоқа тизимларидан фойдаланиш шулар жумласига киради. Албатта, бунда фойдаланувчилар умумий техник воситалар, шифрлаш алгоритмлари ва ҳ.к. борасида келишиб олишлари керак.

Ахборот алмашинуви ва бошқарувининг тезкорлигига, хусусан ахборотни зудлик билан қайта ишлашга нисбатан бўлган талабнинг кучайиши нафақат локал, шунингдек, банк, солиқ, таъминот, статистик бошқаришнинг кўп даражали ва тақсимланган тизимларини яратишга олиб келди. Уларнинг ахборот таъминотини автоматлаштирилган маълумотлар банки амалга оширади. Мазкур маълумотлар банкида тегишли кўп даражали иқтисодий объектларнинг ташкилий-функционал тузилмаси ахборот массивларини машинавий юритишни ҳисобга олган ҳолда тузилади. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларида ушбу муаммони маълумотларни қайта ишлашнинг тақсимланган тизими ҳал этади. Бунда у маълумотлар базаларининг турли даражалари ўртасида ахборот алмашинуви учун мўлжалланган алоқа каналларидан фойдаланади. Маълумотлар базасини бошқаршнинг дастурий воситалари мураккаблашуви ҳисобига иқтисодий ҳисоб-китоб ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш чоғида тезлик ошади, ахборотни муҳофаза қилиш ва унинг ҳаққонийлиги таъминланади. Ташкилий бошқарувнинг кўп даражали тақсимланган компьютер-ахборот тизимларида ахборот билан тезкор ишлаш муаммосини  ҳам бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш пайтидаги иқтисодий аҳволни таҳлил қилиш муаммосини ҳам бир хилда муваффақиятли ҳал этиш мумкин. Хусусан, мутахассисларнинг автоматлаштирилган иш ўрни (АИЎ) фойдаланувчиларга кўпгина имкониятлар беради. Масалан, диалог ҳолатида ишлаш, жорий масалаларни тезда ҳал этиш, маълумотларни терминалдан қулай ҳолатда киритиш, уларнинг визуал назоратини олиб бориш, қайта ишлаш учун керакли ахборотни чақириш, хулоса ахборотининг ҳаққонийлигини аниқлаш ва уни экранга, ёзадиган курилмага чиқариш ёки алоқа каналларига узатиш - шулар жумласидан.

Бозор муносабатларига ўтишда иқтисодий муносабатларни қайта қуриш, мулкчиликнинг турли хил шакллари асосида ишлайдитан янги ташкилий тузилма юзага келаёттан бир пайтда таҳлилий ишларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб боради. Бошқарув фаолиятининг маълум бир йўналишида фактлар, тажриба ва билимни орттириб бориш зарурияти юзага келади. Зарур ҳолларда зудлик билан иқтисодий жиҳатдан асосланган ва нисбатан мақбул қарорлар қабул қилиш учун маълум бир иқтисодий, тижорат, ишлаб чиқариш ҳолатни батафсил тадқиқ қилишга бўлган қизиқиш ортади. Бу вазифа илмий-ахборот технологияси (ИАТ) билим базасини ишга солганда, ахборотни интеграллашган асосда қайта ишлашни такомиллаштириш орқали ҳал этилади.

Билим базаси деганда ахборот мажмуининг мураккаб, батафсил моделлаштириладиган тузилмаси англанади. У предмет соҳасининг барча хусусиятларини, хусусан, фактлар (фактик билимлар), қоидалар (қарор қабул қилиш учун шартлар тўғрисидаги билим) ва метабилимларни (билим ҳақидаги билимлар) ўз ичига олади. Билимлар базаси мутахассиснинг иш жойида тез-тез яратиладиган эксперт тизимининг муҳим элементи саналади. У маълум бир предмет соҳасида билимларни тўпловчи ва иқтисодий ҳолатни таҳлил этиш ҳамда қарор ишлаб чиқариш борасида мутахассисга маслаҳатчи сифатида иштирок этади.

 

4. Ахборот - маркетингнинг пойдевори

 

Замонавий тадбиркорлик даври ўзининг бир қанча хусусиятларига кўра дастлабки даврлардан ажралиб туради. Бу биринчи навбатда маркетинг фаолиятининг назарий ва амалий жиҳатдан асосий кураш воситаси, ривожланиш услуби ва дастури сифатида тобора намоён бўлаётганлигидан кўринмоқда.

Маркетинг фаолиятига хос бўлган барча ахборотлар, маълумотлар тадқиқотлар учун муҳим қурол сифатида шаклланади. Уларни ташкил этиш, муайян тартибга солиш ва узлуксизлигини таъминлаш зарур бўлади. Маркетинг ахбороти яхлит тизим сифатида намоён бўлади ва ривожланиб боради. Маркетинг ахборот тизими - инсонлар, техник воситалар ва амалга ошириш услубларидан ташкил топиб, муҳим ва тўғри ахборотни тўплаш, тартибга солиш, таҳлил қилиш, узатиш натижасида маркетинг соҳасида қарор қабул қилувчига самарали ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради. Маркетинг ахбороти тизими ўзаро муштарак боғланган элементлар ва муносабатлар мажмуини ташкил этади.

Ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш жиҳатларига кўра ахборот тизимини тўртта қуйи тизимга ажратиш мумкин. Булар жумласига ташкилот ички ҳисобот тизими, маркетинг ташқи хабарнома - ахборот тизими, қарор қбул қилишни қувватловчи тизим, маркетинг тадқиқотчи тизими киради. Ушбу қуйи тизимларнинг шаклланишида ахборотга бўлган эҳтиёж, зарурий шаклдаги ва талабдаги ахборотни тақдим этиш тартиби ва муддати муҳим аҳамият касб этади.

Ташкилот ички ҳисоботи тизими муайян фирма фаолиятининг жорий ҳаражатлари, сотув ҳажми, омбордаги маҳсулот қолдиғи, мавжуд ва келиши кутилаётган харидорлар, таъминловчилар кўлами ва бошқа маркетинг фаолиятига боғлиқ бўлган ахборотнинг ўз вақтида жамланишини, қайта ишлашини ва ундан фойдаланишни назарда тутади.

Масалан, фирма миқёсида ички ҳисоботи тизими қуйидаги талаблар асосида шаклланади. Жорий якунланаётган кун сўнгида фирма дўконидаги савдо залида ҳар бир товар гуруҳи миқёсида қандай заҳиралар қолди, бир кунда сотув ҳажми ва қайси турдаги (ассортимент) товарлар учун таъминловчиларга буюртма бериш керак ва шунга ўхшаш оператив ахборот олиш зарурияти пайдо бўлади. Бу ерда муҳим ўринни ушбу ахборот қай тарзда, қанча вақт мобайнида йиғилиши, умумлаштирилиши эгаллайди. Ахборот олиш тезлиги, сифати эса қарор қабул қилишда самарали аҳамият касб этади. Демак, ахборотга бўлган эҳтиёжни ўз ўрнида ва аниқ белгилаш ҳамда фирма фаолиятида ундан фойдаланиш жиҳатларини аввалроқ белгилаб олиш лозим.

Маркетинг ташқи хабарнома - ахборот тизими маркетинг ва тижорат фаолиятига хос бўлган барча олинадиган хабарлар, услубий ишланмалар натижаларидан ташкил топади. Кундалик матбуот (рўзнома ва махсус журналлар), таъминотчи ва истеъмолчилар билан бўлган мулоқот натижалари, реклама эълонлари ва бошқалар бевосита хабарномани олиш манбаи бўлиши мумкин. Ушбу соҳага оид хабарлар ва таҳлилий маълумотларга бўлган талаб ортиб бориши натижасида айрим фирмалар ҳатто шу соҳага ихтисослашдилар. Масалан, АҚШда «Маркет рисерч корпорейшн оф Америка» компанияси ҳафталик журналида товарлар бўйича бозордаги улушининг ўзгариши, товарларнинг нархи ва қадоқлашдаги ўзгаришлар, шартномалар хусусида ахборот беради.

«А.К.Нильсон компани» нафақат АҚШда, балки Германияда ҳам ўз бўлимига эга бўлиб, антиқа товарлар бўйича бозор улушининг ҳолати, чакана нархлар, савдо қилаётган йирик ташкилотлар хусусида хабарлар етказади. Германиядаги «CFH» тадқиқот маркази («CFH» компаниясининг шўъба корхонаси) 5000 уй хўжаликлари истеъмолидаги ўзгаришлар бўйича ахборот беради.

Демак, маркетинг ташқи хабарнома - ахборот қуйи тизими - ташкилотнинг маркетинг муҳитидаги ўзгаришлар ва ҳолатлар хусусида тўпланган ахборот манбаи бўлиб, маркетинг бошқарувчилари учун қай йўсинда ушбу муҳитга таъсир этиш имконини беради.

Маркетинг тадқиқоти қуйи тизими - тартибга солинган ва тўпланган кўрсаткичларни амалиётда татбиқ этиш ва тайинли маркетинг ҳолати хусусида ташкилот учун зарурий ахборотлар, ишланмалар йиғиндиси ташкил этади. Ушбу қуйи тизим маркетинг хабарнома - ахбороти қуйи тизимдан муайян ташкилот учун махсус ишланган, зарурий кўрсаткичлари ва натижалари билан фарқланади. Кўпгина йирик чет эл фирмаларида маркетинг тадқиқоти учун савдо айланишининг 0,1-2 % и миқдорида маблағ сарфланади. Масалан, машҳур «Проктер энд Гембел» компанияси ҳар йили 1000 дан ортиқ маркетинг тадқиқотларини жаҳонда барча бўлинмалари бўйича ўтказади. Ҳар бир маҳсулот гуруҳи бўйича мутахассисларнинг кундалик фаолиятлари харидорлар талабини ўрганиш, ташкилот сотув ҳажмини ошириш, янги маҳсулотни режалаштириш ва шу каби муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ бўлади.

Одатда маркетинг тадқиқотлари 5 та йўналиш бўйича амалга оширилади:

1. Рекламани ташкил этиш тадқиқотлари.

2. Стратегик режалаштириш ва ташкилот сиёсати (қисқа ва узоқ муддатли башоратлар ўтказиш, амалий фаоллик, нарх сиёсатидаги ўзгаришлар ва корхона натижалари, бозор манзилгоҳлари, оператив ялпи таҳлил, ташкилот ички муҳити таҳлили, экспорт бозори кузатувлари ва ҳ.к.).

3. Ташкилот масъулияти бўйича изланишлар.

4. Бозор таҳлили.

5. Сотув имкониятлари ва маркетинг изланишлари (салоҳиятли бозорларни аниқлаш, бозор таркиби таҳлили, сотув ҳажми ўзгаришлари таҳлили, синов маркетинги ўтказиш, сотишни рағбатлантириш тадбирларини ўрганиш бўйича ва ҳ.к.).

Маркетинг хусусида тўпланган барча ахборот ва хабарлар бошқаришда қарор қилишни қувватловчи қуйи тизим сифатида, таҳлилий услублар, ишланмалар, қарор қабул қилиш моделлари, компьютер дастурларидан таркиб топади. Бошқариш доирасида қабул қилинаётган қарорлар маълум манбаларга таҳлилий натижаларга асосланган бўлиши табиийдир.

Ҳозирги пайтда, кўплаб маркетинг хизматларини таклиф этувчи фирмалар тайёр ҳолдаги моделларни компьютер дастурлари сифатида сотмоқдалар. Шу жиҳатдан моделлар банки доимий кенгайиб бориш хусусиятига эга бўлиб бормоқда.

Маркетинг борасида қарор қабул қилишни қувватловчи қуйи тизимга бўлган заруратнинг келгусида ҳам ортиб бориши табиийдир. Чунки ахборот кўлами ва миқдорнинг ниҳоят кўплиги ва уни бошқаришга сарфланадиган вақтни тежаш муҳим аҳамиятга эга. Моделлар банки воситасида эса ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда нисбатан кам хатога йўл қўйилади.

 

Назорат учун саволлар:

 

1.     Ахборот тизимларининг турлари.

2.     Функционал технологиялар.

3.     Интеграллашган ахборот технологиялари.

4. Маркетингнинг ахборот тизимларидаги ўрни.

 

 

9-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1. Таркибий элементлари компьютерлар, компьютер тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаси, инсонлар, турли хилдаги техника ва дастурий алоқа воситалари ва шу кабилар муҳитидир. Ниманинг  асосий мақсади - информацияни сақлаш ва узатишни ташкил қилишдан иборатдир?

А) Автоматлаштириш

Б) Ахборот технология

В) Ахборот тизими

Г) Ахборот фаолияти

 

2. Компьютерда сақланаётган маълумотлар устида аниқ (регламентланган) белгиланган қоидалар асосида турли хил даражадаги мураккаб операция, амаллар ва босқичларни бажаришга нима деб айтилади?

А) Автоматлаштириш

Б) Ахборот технология

В) Ахборот тизими

Г) Ахборот фаолияти

 

3 Ташқи муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини, бошқариладиган объектнинг ўзини тутишини аниқлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда улар ҳар бирининг эҳтимолигини баҳолашга нима деб айтилади?

А) Ташкил этиш

Б) Башоратлаш

В) Режалаштириш

Г) Дастурлаш режасини амалга ошириш

 

4. Миллий иқтисод соҳаси бўлиб, ахборот маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаб истеъмолчиларнинг бу борадаги талабини қондириш билан шуғулланаёган тадбиркорликнинг бир шаклига нима деб айтилади?

А) Автоматлаштириш

Б) Ахборот технология

В) Ахборот тизими

Г) Ахборот фаолияти

 

5. Бошқариш тизими тузилишини танлаш ва шакллантириш, тизим элементлари ўртасидаги муносабатни ва боғлиқликни аниқлашга нима деб айтилади?

А) Қарор қабул қилиш

Б) Ҳисобот

В) Таҳлил этиш

Г) Режалаштириш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10-Маъруза. Маркетинг ахборот тизимининг

тузилмаси ва таркиби

 

Режа:

1. Маркетинг бошқарув объекти сифатида

2. Маркетингни бошқариш тизимидаги ахборот таъминоти

3. Истеъмолчи билан ўзаро муносабатларни бошқариш (CRM)

4. Мижоз эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда ресурсларни режалаштириш (CSRP)

5. Етказиб беришлар ва ҳаётий циклни узлуксиз ахборот билан қўллаб-қувватлаш (CALS)

6. Маркетингдаги дастурий маҳсулотлар

 

1. Маркетинг бошқарув объекти сифатида

 

«Маркетинг» сўзининг айнан маъноси «бозордаги хатти-ҳаракат», «бозор фаолияти», «бозорни ушлаш» маъносини билдиради. Маркетинг бўйича замонавий адабиётда унинг кўп сонли таърифлари келтирилади, масалан:

Маркетинг - товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи томон силжиши билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолияти.

Маркетинг - алмашинув асосида товарлар ва хизматларни тақдим этиш воситасида айрим шахслар ва гуруҳларнинг эҳтиёжлари ва хоҳишларини қондиришга қаратилган иқтисодий ва ижтимоий фаолият тури.

Маркетинг - бу амалий фаолият, бошқарув функцияларининг тизими, улар ёрдамида истеъмолчиларнинг харидорлик қобилиятини баҳолаш, даромад олиш ва қандайдир мақсадга эришиш учун маҳсулотлар ва хизматларни харидорларга яқинлаштириш орқали бу маҳсулотлар ва хизматларга бўлган ҳақиқий талабга айлантириш билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатлар мажмуи ташкил этилади ва раҳбарлик қилинади.

Маркетинг бозор фаолиятининг фалсафаси ва методологиясидан иборат, улар тадбирни бошқаришда «фикр юритиш тарзи» ва бозорда корхонанинг «ҳаракат қилиш тарзи»ни шакллантиради. Бу тарзларни шакллантириш турли концепцияларга асосланган.

Корхона даромадини таъминлашга қаратилган қуйидаги концепциялар ажратиб кўрсатилади: ишлаб чиқариш концепцияси (товарларни чиқариш орқали ҳаражатларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш), товар концепцияси (товарлар чиқарилишини максималлаштириш ва уларни харид қилишни жадаллаштириш), мол ўтказиш концепцияси (товар сотилишини жадаллаштириш), истеъмолчилик концепцияси (истеъмолчи эҳтиёжлари ва талабларини қондиришга ориентациялар).

Анъанавий маркетинг концепцияси харидорлар учун мўлжалланган ва бозор эҳтиёжларини қондиришга қаратилган чоралар мажмуаси билан таъминланган. Маркетинг тадбирлари ҳақиқий ва потенциал харидорлар ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлашдан бошланади. Бу концепцияга мувофиқ корхонанинг мақсадларига, айниқса узоқ муддатли мақсадларига фақат корхона сифати ва самарадорлиги бўйича истеъмолчилар гуруҳларини қондирувчи маҳсулотлар ва хизматларни жўнатаётган ва таклиф қилаётган бу истеъмолчилар гуруҳларининг эҳтиёжлари ва хоҳишларини ўрганиш туфайлигина эришиш мумкин.  Маркетинг концепцияси қуйидагиларга мажбур қилади: ишлаб чиқариш мумкин бўлган нарсаларни сотишга уриниш ўрнига сотиш мумкин бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш; ўз маҳсулотини эмас, истеъмолчини севиш; товарларни сотиш эмас, эҳтиёжларни қондириш ва уларни қондириш режаларини ишлаб чиқиш; мақсадлар, истеъмолчилар талаблари ва фирманинг ресурс имкониятларини боғлаш; истеъмолчилар тузилмаси ва тавсифидаги ўзгаришларга мослашиш; рақобат, давлат томонидан бошқариш ва фирмага нисбатан бошқа ташқи таъсирларни баҳолаш; узоқ муддатли истиқболни мўлжаллаш ва истеъмолчининг эҳтиёжларини кенг планда кўриб чиқиш. Анъанавий маркетинг концепциясига кўра сотиш - бу мулоқотда бўлиш ва истеъмолчиларни ўрганиш воситаси, агар улардан сиздан норози бўлса, сотиш жараёнини эмас, умумий сиёсатни ўзгартириш лозим.

Товарлар ва хизматлар бозоридаги маркетингни бошқаришнинг янги концепцияси 1980-йилларда швециялик олимлар томонидан таклиф этилди ва ўзаро ҳамкорлик қилиш маркетинги деб аталди. Қарашларнинг янги тизимини ривожлантиришнинг рағбатлантирувчи омиллари бўлиб, хизматлар соҳасининг доимий ўсиши ва ахборот технологияларининг тобора кириб борувчи ривожланиши бўлди. Сервис тадбиркорлиги соҳасининг ривожлантирилиши биринчи омил ҳисобланади. Хорижда келгуси жамият сервис жамият деб аташади, сабаби, дунёдаги миллий маҳсулотнинг ярмидан кўпи хизматлар соҳасида ишлаб чиқарилади деб ҳисоблайдилар. Сервис жамиятига ўтиш саноат инқилоби даврида ҳам маркетингдаги янги бошқарув ва ташкилий ечимлар, одамлар - фирма ходимлари ва мижозлар, харидорлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқаришнинг янги методлари талаб қилинишини билдиради.

Сервис рақобати ривожланган шароитларда индустриал жамиятга нисбатан тадбиркорликнинг янги ташкилий мантиғига зарурат келиб чиқади. Хизматлар кўрсатиладиган жойдан қатъий назар: саноатда (техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш), ходимларни ўқитиш, маслаҳатлар, материаллар билан таъминлаш ва бош. рақобатли устуворлик манбаига айланади.

Бундай вазиятда бошқарув, маркетинг, ходимлар, пул маблағларига янгича ёндошиш зарурати юзага келади. Бунга боғлиқ ҳолда маркетинг фақат ушбу масаладаги мутахассисларга хос бўлган алоҳида функция бўлиб қола олмайди. Унинг ўрни ва вазифаси кенгаймоқда, яъни ўрганиш, режалаштириш, сотишни рағбатлантириш ва тақсимлаш билан бир қаторда, харидор билан ўзаро ишлаш функциялари ҳам пайдо бўлади. Мижоз билан бундай ўзаро ҳамкорлик, узоқ муддатли ўзаро муносабатлар янги мижознинг фирманинг товари ёки хизматига бўлган қизиқишини кучайтириш учун зарур бўлган маркетинг ҳаражатларига нисбатан анча арзонга тушади.

Ахборот маркетинги даврида фирма фаолиятининг муваффақияти нафақат унинг ишлаб чиқариш ва молнии ўтказиш соҳасидаги имкониятларига, балки энг аввало, билимлар, ахборот ресурси билан таъминланганлик ва компаниянинг рақобатли устунлигини ошириш учун бу ресурсдан саводли фойдаланиш қобилиятига боғлиқ. Маркетингнинг янги функцияси - ўзаро ишлашни бошқариш функциясининг юзага келиши бошқа коммуникатив позициялардан маркетинг технологиясини тақдим этиш имконини берди.

Ўзаро ишлаш маркетинги коммуникацияларга янада кенгроқ аспектда - даромад олишга ёрдам берувчи компаниянинг ўз шериклари билан исталган ўзаро муносабатлари сифатида қарайди. Ўзаро ишлаш маркетингининг асосий ғояси бошқарув объекти бўлиб биргаликдаги қарор эмас, балки муносабатлар - харидорлар ва олди-сотдининг бошқа иштирокчилари билан бўлган коммуникациялар ҳисобланишидан иборат. Ўзаро ишлаш маркетинги концепциялари маҳсулотлар янада стандартлаштирилиши, хизматлар эса янада бир хиллаштирилиши билан тасдиқланади, бу такрораланувчи маркетинг ечимларининг шаклланишига олиб келади. Шунинг учун истеъмолчини ушлаб қолишнинг ягона йўли - у билан бўладиган муносабатларни индивидуаллаштириш, бу шерикларнинг узоқ муддатли ўзаро ишлашини ривожлантириш асосида мумкин. Бу контекстда муносабатлар компания эгалик қиладиган моддий, молиявий, ахборот, инсон ва бошқа ресурслар билан бир қаторда энг муҳим ресурсга айланади.

 

2. Маркетингни бошқариш тизимидаги ахборот таъминоти

 

Маркетингни бошқариш - даромадни таъминлаш учун корхонанинг ички имкониятларини ташқи муҳит талаблари билан мувофиқлаштирувчи корхона бошқаруви умумий тизимининг энг муҳим функцияларидан бири. Маркетингни бошқариш уч йўналишда кўриб чиқилади: фаолиятни бошқариш (маркетинг бошқаруви), функцияни бошқариш, талабни бошқариш.

Фаолиятни бошқариш бозор талабларига бўйсўнган ва очиқ тизимлар концепциясига асосланган.

Маркетинг функциясини бошқариш у корхонанинг анъанавий функциялари (ишлаб чиқариш, таъминлаш - мол ўтказиш, молиявий, маъмурий ва бош.) ўртасида яқин алоқаларни шакллантиришга қаратилган. Маркетинг функцияси «нимани ишлаб чиқарсак, шуни сотиб олишади» тамойилидан «нимани сотиб олишса, шуни ишлаб чиқарамиз» тамойилига ўтишда корхонанинг бошқарув тизимини қайта қуриш сабабли шаклланади.

Талабни бошқариш - бу қуйидаги воситалар ва инструментлар: маҳсулот, сотиш баҳоси, позиция, илгари суришдан фойдаланиш учун асосланган механизмни шакллантириш. Талабни бошқариш бўйича қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган маркетинг воситаларининг муайян комбинацияси маркетинг-микс деб номланади.

Шу тариқа бошқарув объекти сифатида маркетинг - бу одамларни бозордаги ўзаро муносабатларининг ўзига хос технологияси. Кимдир ишлаб чиқаради, кимдир истеъмол қилади. Ҳамма мамнун бўлиши керак.

Тўғри маркетинг ечимларини қабул қилиш маркетинг ахборот тизими йиғадиган ва қайта ишлайдиган тегишли ахборот мавжудлигини кўзда тутади. У корхона корпоратив (интеграциялашган) ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Маркетинг ахборот тизимининг фарқланувчи хусусияти бўлиб, ахборотнинг ташқи ва ички манбаларидан фойдаланиш йўли билан корхона алоқаларининг ривожланишини таъминлаш ҳисобланади.

Маркетинг ахборот тизимининг асосий вазифаси - маркетинг ечимларини кабул қилишда ноаниқликни камайтириш учун зарур бўлган маълумотларни доимий тўплаш. Тизим ўз ичига қуйидаги элементларни олади:

- маркетинг уринишларини шакллантиришда самарали фойдаланиш учун корхонанинг ички имкониятлари тўғрисидаги ахборот (корхонанинг ички ҳисоботи);

- бозорда корхона маркетинг фаолиятининг стратегик ва тезкор ечимларини ишлаб чиқиш учун ташқи шароитларнинг ривожланиши тўғрисидаги ахборот (ташқи ахборот);

- маркетинг тадқиқотлари - компания олдида турган маркетинг вазиятига боғлиқ ҳолда керак бўлган маълумотлар доирасини тизимли белгилаш.

Замонавий ахборот технологиялари асосида маркетинг ахборотини қайта ишлаш тизими

Ички ахборот корхонанинг моддий ва молиявий маблағлари оқимлари ҳаракатини ҳисобга олиш бошқарув фаолияти тизимига асосланади. У корхонанинг ички ҳолатини очиб беради. Қуйидагилардан иборат ахборот:
1) бошқарувга оид  ҳисобга олишда: маҳсулотнинг меъёрий таннархи, доимий ва ўзгарувчан ҳаражатлар, бевосита ва билвосита ҳаражатлар, зарар кўрмаслик нуқтаси, чегаравий ҳаражатлар бўйича таннархни калькуляциялаш, чегаравий даромад, нарх чегирмалари; 2) молиявий фаолият тўғрисидаги ҳисобларда: баланс ҳисоботи, даромад ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, ликвидлик, тўлаш қобилияти, даромадлилик; 3) савдо-сотиқлар тўғрисидаги режалар ва ҳисоботлардаги ахборот энг муҳим ҳисобланади.

Ташқи шароитлар тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни аниқлаш имконини беради: бозор аҳволи ва унинг инфратузилмаси; харидорлар ва воситачилар, етказиб берувчилар ва рақобатчиларнинг муомаласи; давлат томонидан тартибга солиш чоралари ва бош. Бу ахборотни олиш учун қуйидаги йўналишлар кузатилади: муҳитни сканерлаш ва мавжуд ахборотни олиш; юзага келган конъюнктура, жараёнлар ва тенденцияларни ўрганиш йўли билан муҳит мониторинги; муҳитни башорат (прогноз) қилиш ва унинг ривожланиш истиқболларини баҳолаш.

Маркетинг тадқиқотлари бирламчи ахборотга киради, уни йиғиш ва таҳлил қилиш корхона томонидан амалга оширилади. Ички ва ташқи ахборот иккиламчи ахборот блокини, яъни илгари кимдир томонидан йиғилган ахборотни ташкил этади.

Маркетинг тадқиқотлари хўжалик фаолияти самарадорлигининг ўсиши натижасида оқланиши керак бўлган ҳаражатлар билан боғлиқ. Бу тадқиқотлар йўналишлари ва характерини синчиклаб танлаш, маркетинг тадқиқотларини режалаштириш ва ўтказишга услубий жиҳатдан оқилона ёндошувни таъминлайди. Маркетингдаги барча тадқиқотларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин: конъюнктурани ўрганиш, корхона контрагентларини ва рақобатчиларини ўрганиш, корхонанинг ўз потенциал имкониятларини ўрганиш.

 

3. Истеъмолчи билан ўзаро муносабатларни бошқариш (CRM)

 

Фирма ичидаги алоқаларни такомиллаштирган сайин АТ, тармоқ компьютер технологияларининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнлари юз беради, бу жараёнлар ҳозирданоқ етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан алоқалар ўрнатилишини таъминламоқдалар. Ушбу босқич CRM технологиялар (Сustоmеr Rеlаtiоnshiр Management - истеъмолчи билан ўзаро муносабатларни бошқариш)ни жорий қилиш билан боғлиқ. Бу босқичда АТ анъанавий функциялардан ташқари, «етказиб берувчи – истеъмолчи» тармоғида ахборот билан алмашинув функцияларини, савдо-сотиқлар ўтказилиши, «етказиб берувчи – истеъмолчи» ягона занжирини шакллантиришни таъминлайди.

ERP ва CRM тизимлари ўзаро ишлаш маркетинги концепциясини шакллантириш ва такомиллаштириш учун инфратузилмани тайёрлади: яъни талаб тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш (ўзаро ишлаш маркетинги) асосида «етказиб берувчи – истеъмолчи» билан тармоқ қурилишини.

Корхонани янада ахборотлаштириш натижаси бўлиб, маркетинг, маҳсулот, хизматлар ва технологияларнинг янги турларини лойиҳалаштириш, истеъмолчиларга маҳсулотни етказиб бериш муддатларини қисқартириш, пул маблағлари, молиявий ҳисобга олиш, бухгалтерия ҳисоби ва бош. соҳаларга АТни жорий қилиш ҳисобланади. АТ ечимларни қабул қилиш, уларга кетадиган ҳаражатларни камайтириш учун ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш, таҳлил қилиш вазифаларини бажаради. «Етказиб берувчи – истеъмолчи» занжирларини қуриш тармоқларни яратиш ва корхона тузилмасини сезиларли даражада трансформация қилган электрон бизнесни ташкил этиш учун асос ҳисобланади.

CRM тизимлар таснифи бир неча белгилар билан амалга оширилиши мумкин, масалан, мақсадли фойдаланиш бўйича: тезкор, таҳлилий, коллаборацион; тармоқлар бўйича; корхоналарнинг ўлчами бўйича ва бош.

Концепциянинг ривожланиши CRMни корхоналарнинг ўзаро муносабатларини бошқариш, мижозларнинг активларини бошқариш, маркетингни автоматлаштириш, технологик ориентирланган ўзаро алоқалар каби бир қатор йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. CRM тизими асосида корхонанинг равнақи учун мижозлар тўғрисидаги бутун фойдаланиш мумкин бўлган ахборотдан фойдаланишга асосланган етарлича етук индивидуал маркетинг концепцияси ётади. Бу технология маркетингни муайян истеъмолчига қаратишга ёрдам беради ва ташқи ахборот оқимларининг бир қисмини қайта ишлаш ва трансакцион ҳаражатларни қисқартиш имконини беради.

CRMга корхона стратегияси сифатида қараб, бир нечта керакли шартларни қайд қиламиз: мижозлар тўғрисидаги ахборотни ягона сақланадиган жойининг мавжудлиги, кўплаб ўзаро ишлаш каналларини бошқариш синхронлиги, йиғилган ахборотни доимий таҳлил қилиш.

CRM афзалликларига қуйидагилар киради: мижоз билан яқин муносабатларни ўрнатиш, савдо-сотиқнинг нисбатан соддалаштирилган жараёни, даромаднинг янги потенциал манбаларини пайдо бўлиши ва уларни аниқлаш, минимал тайёргарлик даври.

CRM тизими мижозлар билан ўзаро тушуниш даражасини ошириш; битта буюртмачи ҳисобидан келиб чиқиб даромадни ошириш; компания учун анъанавий бўлган товарлар ва хизматларни сотиш бўйича уринишлар самарадорлигини кўтариш, устама ҳаражатларни, шунингдек, маркетинг ва маъмурий бошқариш учун ҳаражатларни камайтириш; таклиф этиладиган товарлар ва хизматлар рўйхатини кенгайтириш; мижозлар назарида ўз имижини ошириш имконини беради.

 

4. Мижоз эҳтиёжига боғлиқ ҳолда ресурсларни

режалаштириш (CSRP)

 

Истеъмолчи билан синхронлашган ресурсларни режалаштириш - бу корхона-истеъмолчилар эҳтиёжларига қаратилган, корхона ресурсларини бошқариш ва нафақат ишлаб чиқариш ва моддий ресурсларни, балки одатда, ёрдамчи сифатида қараладиган, яъни товарлар бутун ҳаётий циклининг ресурсларини ҳисобга олувчи  концепция.

CSRPнинг бу қобилияти товарнинг ҳаётий цикли унча катта бўлмаган ва истеъмолчи хоҳишларининг ўзгаришига тезкор жавоб қайтариш талаб қилинадиган соҳалардаги корхонанинг рақобатбардошлилигини ошириш учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Товарнинг қийматини тўғри бошқариш, ушбу типдаги товарнинг силжиш қиймати ва хизмат кўрсатилишини баҳолаш учун унинг ҳаётий циклини барча элементларини ҳисобга олиш зарур.

CSRP тизими - CSRP концепциясини амалга оширувчи бошқарувнинг интеграциялашган электрон ахборот тизими. CSRP вазифаси - харидор учун юқори қимматли бўлган маҳсулотларни, яъни ҳар бир муайян харидорнинг ўзига хос талаблар тўпламига энг тўлиқ мувофиқ келадиган маҳсулотларни яратиш.

CSRP методологиясининг асосий тамойили - харидор тўғрисидаги ахборотни қайта ишлаш тизимининг ташкилот фаолиятини режалаштириш ҳамда бошқариш жараёни тизимига интеграцияси. Бунинг натижасида харидорлар ташкилотнинг асосий бизнес жараёнларига таъсир кўрсатишлари, унинг стратегиясини ва бу стратегияни амалга ошириш бўйича ишлар кетма-кетлигини ўзгартиришлари мумкин. CSRP диққат-эътиборни ишлаб чиқаришни режалаштиришдан харидорлар буюртмаларини режалаштиришга қаратиши мумкин. Шу тариқа, корхонанинг бизнес режалари харидорлар фаолияти билан синхронлашади.

CSRP услуби доирасида корхона ресурсларини бошқариш тизимининг ушбу корхона учун характерли бўлган специфик ресурсларни бошқариш ва ҳисоблашнинг ўзига хос вазифаларини амалга оширувчи унинг контрагентларининг дастурий маҳсулотлари билан интеграцияси катта аҳамият касб этмоқда. Бундай маҳсулотларга масалан, буюртмаларни оптимал жойлаштириш, технологияни бошқариш тизимлари ва бош. мисол бўлиши мумкин. Ушбу интеграция Интернет-тижорат технологияси асосида бўлиши мумкин.

CSRP тизими ERP технологияси асосида амалга оширилган, бу ERP тизим афзалликларини амалга ошириш имконини беради.

CSRPдан фойдаланиш етказиб берувчиларни буюртмачиларнинг ишлаб чиқариш графиклари тўғрисидаги ахборот, уларнинг сотилишлари тўғрисидаги маълумотлар ва бош. билан таъминлайди, бу ахборот асосида ишлаб чиқаришни ва улар учун етказиб берувчиларни олдиндан режалаштириш имконини беради.

 

5. Етказиб беришлар ва ҳаётий циклни узлуксиз ахборот билан

қўллаб-қувватлаш (CALS)

 

CALS атамаси маҳсулотнинг барча босқичларида ҳаётий циклни ахборот билан қўллаб-қувватлаш тамойиллари ва технологияларининг жамини билдиради. CALS тушунчасининг маъноси - маҳсулотлар ҳаётий циклини ахборот билан қўллаб-қувватлаш. Кейинги вақтда хорижда CALS билан бир қаторда PLM атамаси ҳам қўлланилади.

CALS стратегияси ўзида қуйидагиларни бирлаштиради: замонавий АТни қўллаш, бизнес жараёнларнинг реинжиниринги, «параллел» ишлаб чиқиш методларини қўллаш, маълумотлар ва маълумотлар билан электрон алмашинувдан биргаликда фойдаланиш соҳасидаги стандартлаштириш.

Ривожланган мамлакатларда CALSга саноат маҳсулоти билан боғлиқ бўлган, бевосита унинг рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи жараёнларнинг самарадорлигини оширишнинг мажмуа тизимли стратегияси сифатида қаралади. Рақобатбардошлиликни оширишга ҳаражатларни камайтириш, янги намуналарни бозорга чиқариш муддатларини қисқартириш, маҳсулотнинг ҳаётий циклини икки томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобига маҳсулот сифатини яхшилаш. CALS стратегиясини қўллаш ўсиб бораётган рақобат шароитларида, шу жумладан, халқаро бозорларда яқин бир неча йиллар ичида корхоналар яшаб кетишининг шарти ҳисобланади.

CALS технологиялари, энг аввало, ўз ичига асосий пудратчилар, суб пудратчилар, тайёр махсулотни етказиб берувчилар, истеъмолчилар, маҳсулотга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва утилизациялаш корхоналарини олган интеграциялашган саноат тузилмалари томонидан яратиладиган мураккаб илм талаб маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда фаол қўлланилади.

Шу билан бирга, CALS технологияларни қўллаш чиқариладиган маҳсулот сифатини таъминлаш масалаларини самарали, бир уринишда ҳал этиш имконини беради, чунки ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, монтаж қилиш жараёнларининг электрон тавсифи ISO 9000 халқаро стандартларининг талабларига тўлиқ мувофиқ келади, бу стандартларни амалга оширилиши юқори сифатли маҳсулот чиқарилишини кафолатлайди.

Ягона ахборот маконига бўлган эҳтиёж CALS технологияси доирасида амалга оширилган ва АТ тизимларининг жами амалга ошириладиган маҳсулотнинг ҳаётий циклини ахборот билан қўллаб-қувватлаш концепциясига асосланган АТ ривожланишининг кейинги босқичини бошлаб берди.

CALS технологиялардан фойдаланиш асосида ҳал этиш мумкин бўлган кейинги муаммо бўлиб, асосан маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичларида - лойиҳалаштириш, жорий этиш, эксплуатация ва утилизация қилишда айланиб юрувчи ахборотнинг ишончлилиги ва сифатига бориб тақаладиган сифат муаммоси ҳисобланади. Ишончли ахборотга эга бўлган ҳолда, раҳбарият тайёрлаш босқичини назорат қилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига ўз вақтида таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳаётий цикл мақсадларида маҳсулотни ахборот кузатуви учун маълумотлар тўплами шакллантирилади, у ўз ичига маҳсулотнинг тузилмаси, унинг характеристикалари ва хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни, бошқарув мақсадлари учун ташкилий ахборотни, назорат синовлари тўғрисидаги ахборотни ва маҳсулот яралганидан бошлаб утилизация қилишгача бўлган бутун ҳужжатларни олади.

 

6. Маркетингдаги дастурий маҳсулотлар

 

Корхонанинг маркетинг бошқаруви тез ўзгарувчан микро-макро атроф шароитларидаги бошқарув фаолиятига энг замонавий ва истиқболли ёндошувлардан бири ҳисобланади, корхонанинг барча ресурсларини буюртмачилар эҳтиёжларини қондиришга ва корхонанинг ўз мақсадларига эришишга йўналтирадиган ҳамда бутун корхона фолиятига тегишли саволларга: нимани ишлаб чиқариш керак, ким, қандай ишлаб чиқариш керак, қаерда ва қандай нарх бўйича сотиш керак каби саволларига жавоб берадиган тизимли маркетинг таҳлилини талаб қиладиган бошқарув жараёнини кўзда тутади.

Шу тариқа маркетинг - сармояни максимал самарали даражада инвестициялаш ва компаниянинг мавжуд бўлган бозорларда юқори даражадаги рақобатбардошлилигини таъминлаш имконини берадиган технология.

Маркетинг ахборот тизимининг асосий функциялари

Компания ва директор учун энг асосийси - бизнеснинг даромадлилиги, демак, маркетинг бўлими учун асосий вазифа - қисқа ва узоқ муддатли даврларда бу даромадлиликни таъминлаш.

Корхонада маркетинг хизматининг асосий функциялари бўлиб директорнинг бизнеси бўйича ечимларни қабул қилиш ва уларни амалга оширишда ёрдам бериш ҳисобланади.

Ҳар қандай дастурий таъминот - бу ахборот билан ишлаш учун дастурий қобиқ. Маркетинг бўйича дастурий таъминот қуйидагиларни таъминлаши керак:

1) фойдали ахборотни йиғиш, унинг асосида талаб этиладиган сифатли ахборот бўйича директор учун «матн ишланмалари»ни тайёрлаш ва миқдорий ахборотни қайта ишлашнинг маркетинг тамойиллари бўйича алгоритмларни таклиф этиш;

2) қабул қилинган бизнес ечимларни амалга ошириш жараёнини режалаштириш ва уларни бажаришни назорат қилиш.

Юксак даражадаги маркетинг дастурий таъминоти - бу директорга қуйидаги хизматларни кўрсатувчи тизим:

- сифатли ечимларни қабул қилиш соҳасида маслаҳатлар бериш;

- маркетинг мақсадлари учун бошқа бухгалтерия ва молиявий дастурий маҳсулотлардан миқдорий ахборотни қайта ишлаш қоидалари ва тамойиллари соҳасида маслаҳатлар бериш;

- бу миқдорий ахборотни қайта ишлаш;

- қабул қилинган бизнес қарорлар бажарилишининг боришини амалга ошириш ва назорат қилиш жараёнларини режалаштириш.

Маркетинг - бу корхона ичида ташқи муҳит билан ишлашнинг барча жараёнларини тўғри ташкил этиш тўғрисидаги фан. Ишни ташкил этиш қоидалари тўғрисидаги маркетинг қарорлари ишлаб чиқилганидан ва қабул қилинганидан кейин ушбу ишнинг мантиқий тугалланиши сифатида кейинги босқич бўлиб уларнинг тўғрилигини текширувчи математик ҳисоб-китоблар ҳисобланади.

Маркетинг дастурий таъминотининг таркибини кўриб чиқиб шуни қайд этамизки, маркетинг таҳлили учун керакли бўлган корхона фаолияти тўғрисидаги ички ахборотни тўплаши керак бўлган ҳисоб тизимидан ташқари, маркетингнинг ахборот тизими бозор тўғрисидаги ташқи ахборотни аккумуляция қилувчи блокдан, шунингдек, бозорни ўрганиш босқичларида юзага келадиган вазифаларни ҳал этиш, маркетинг аудитини ўтказиш ва маркетингнинг стратегик ва тезкор режаларини ишлаб чиқиш учун таҳлилий инструментарийдан иборат бўлиши керак (19-расм).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


19-расм. Маркетинг дастурий таъминотининг таркиби

 

Бундан ташқари, ахборот-таҳлилий мажмуа ўз модуллари ўртасида ҳамда корхонанинг ҳисобга олиш тизими билан кенг маълумотлар алмашинувини таъминлаши ва қўллаб-қувватлаши керак.

Маркетингнинг ярим функционал ахборот-таҳлилий тизимини яратишда биринчи тамойилли шарт бўлиб регионлар, шаҳарлар ва корхоналар тўғрисидаги статистик ахборотнинг катта ҳажмига эга бўлган ва бозор сиғимини, бозор ҳажмини, бозорнинг статистик маълумотлар бўйича йиллик қадам билан рақобат даражасининг ўсиш суръатларини аниқлаш учун керакли таҳлилий операцияларни бажариши керак бўлган дастурларнинг мавжудлиги ҳисобланади.

Иккинчи шарт бўлиб, стратегик ва тезкор режалаштириш тизимини бошқарув ҳисобининг ҳақиқий маълумотлари билан тўлдириш вазифасини ҳал этадиган дастурнинг мавжудлиги ҳисобланади. Бу тўлдиришсиз барча стратегик режалаштириш тизимлари амалий вазифаларни ҳал эта олмайдиган чиройли ва анча қимматбаҳо ўйинчоқдан бошқа нарса эмас. Ушбу дастур товарлар, харидорлар, мол ўтказиш каналларининг исталган таҳлилий белгилари ва бу белгиларнинг комбинациялари бўйича савдолар статистикасини таҳлил қилиш учун мўлжалланган.

Маркетинг ахборотини сақлаш хусусиятлари

Узоқ вақтдан бери бозорда ишлайдиган корхоналар ўзининг тўпаланган ахбороти асосида мустақил равишда маркетинг тадқиқотларини ўтказишлари мумкин, бунинг учун уларнинг ҳисобга олиш тизимида керакли таҳлилий белгилар бўлиши шарт. Операцион фаолиятнинг маркетинг таҳлили билан боғлиқ бўлган ва маҳсулот, нархлар, савдо-сотиқ, мол ўтказиш ҳажмларининг номенклатурасига, шунингдек, маҳсулотнинг бозорда ўтиш амалиётига тегишли бўлган бошқарув қарорларини қабул қилишда керакли бўлган қимматли бозор ахборотини йўқотмаслик учун маълумотлар сақланишини ташкил этиш учун жой ва воситаларни тайёрлаш керак, сабаби айнан унда тезкор маълумотлар кейинги таҳлил учун йиғилади.

Маркетинг ахборотини таҳлил қилиш дастури “юлдуз схемаси” бўйича ташкил этилган операцион маълумотлар сақланадиган жой билан ишлаши мумкин. Бу схема кўп ўлчамли таҳлил учун мўлжалланган ахборотни сақлашда қулай.

Далиллар жадвали ҳар бир далил учун битта сатрдан иборат. Далиллар жадвалининг майдонлари бўлиб ҳар бир ўлчаш бўйича калитлар ва кўрилаётган жараённи тавсифловчи сонли кўрсаткичлар ҳисобланади. Сотувлар жараёни учун далиллар бўлиб алоҳида товарларни сотишлар, уларнинг кўрсаткичлари эса – уларнинг нархи, таннархи, сотувлар ҳажми ва бош.

Маълумотномалар ўлчашлар қийматларидан, яъни далилларни тавсифловчи сифатли ахборотдан иборат. Ҳар бир маълумотнома ушбу ўлчашга тегишли бутун атрибутив ахборотдан иборат. Жадвалларни нормаллаштириш нуқтаи назаридан маълумотномалар ортиқча маълумотларни сақлайдилар. Аммо бундай ортиқчалик маълумотлар базаси тузилмасини фойдаланувчи учун янада тушунарли қилиб кўрсатади ва маълумотлар базасига сўровлар тезлигини таъминлайди, бу маълумотларни кўп томонлама ўрганишда ва таҳлил қилишда жуда муҳимдир.

Таҳлил қилиш дастури маълумотлар сақланадиган жой тузилмасини созлаш модулидан иборат бўлиши керак, унда фойдаланувчи таҳлил қилиш учун зарур бўлган ҳар бир маълумотнома майдонларининг тўпламини шакллантириши мумкин, шу жумладан, корхонанинг ҳисобга олиш тизимида бўлмаган таҳлилий белгилар учун майдонни юритиши мумкин.

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Маркетинг бошқарув объекти нимани англатади?

2. Маркетингни бошқариш тизимидаги ахборот таъминоти қандай?

3. Истеъмолчи билан ўзаро муносабатларни бошқариш (CRM)ни тушунтиринг.

4. Мижоз эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда ресурсларни режалаштириш (CSRP) деганда нимани тушунасиз?

5. Етказиб беришлар ва ҳаётий циклни узлуксиз ахборот билан қўллаб-қувватлаш (CALS) ҳақида нималар дея оласиз?

6. Маркетингдаги дастурий маҳсулотлар нима?

 

 

10-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1.     Маркетинг – бу:

А. Ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга товар ва хизматларни йўналтиришга боғлиқ тадбиркорлик фаолияти

Б. Алмаштириш асосида товарлар ва хизматларни тақдим этиш орқали маълум бир шахслар ёки гуруҳларнинг талаб ва хоҳишларни қондиришга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий фаолият тури

В. Истеъмолчилар сотиб олиш қобилиятини баҳолашга боғлиқ ишлар мажмуасини ташкил этиш ва бошқариш ёрдамида бошқарув функциялари тизими, амалий фаолият

Г. Ҳамма жавоблар тўғри

 

2.     Келтирилган вариантлар ичидан маркетингнинг товар концепсиясини танланг.

А. Товар ишлаб чиқариши ҳаражатларини камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш

Б. Товарлар ишлаб чиқаришни максимизациялаш ва улар истъемолини интенсивлаш

В. Сотишни интенсивлаш

Г. Истеъмолчилар талаби ва сўровларини қондиришга эътибор қаратиш

 

3.     Маркетингни бошқариш – бу:

А. Фойда топиш учун корхона ички имкониятининг ташқи муҳит талабларига мос келган ҳолда уни бошқариш тизими функцияси

Б. Очиқ тизим концепциясига асосланган бозор талаблари

В. Ишлаб чиқарилган сотиб олинади тамойилидан сотиб олинадиган ишлаб чиқарилади тамойилига ўтишда корхона бошқарув тизимини қайта қуриш

Г. Қуйидаги воситалар ва инструментларни қўлланишга асосланган механизмини ташкил қилиш: маҳсулот, сотиш баҳоси, ҳолати, силжиши

 

4.     Маркетинг ахборот тизими ишларининг асосий вазифаларидан бирини кўрсатинг.

А. Маркетинг қарорларини қабул қилишда мавҳумликни камайтириш учун керакли маълумотларни доимий йиғиш

Б. Ички ва ташқи ахборот манбаларидан фойдаланган ҳолда корхонанининг бозор билан доимий алоқасини таъминлаш

В. Маркетинг ҳолатидаги компания учун зарур маълумотлар доирасини тизимли аниқлаш

Г. Бозорда корхонанинг маркетинг фаолиятининг стратегик ва оператив қарорларни ишлаб чиқиш

 

5.     Корхона учун энг зарур ахборот нима ҳисобланади?

А. Бошқарув ҳисобида сақланадиган ахборотлар

Б. Молиявий фаолият ҳақидаги счётларда жойлашган ахборотлар

В. Сотиш режалари ва ҳисоботларни ичига олувчи ахборотлар

Г. Ҳамма жавоблар тўғри

 

 

 

 

 

11-Маъруза. Маркетингда Интернет технология

 

Режа:

1. Интернетнинг инфратузилмаси

2. Электрон тижоратнинг мазмуни ва моҳияти

3. Электрон тижоратнинг бозор шароитидаги тузилмаси

4. Электрон тижоратни қўллаш жараёнида ҳаражатларни камайтириш омиллари

5. Электрон тижоратнинг базавий технологиялари

 

1. Интернетнинг инфратузилмаси

 

Харидор ва сотувчи ўртасидаги технологик ўзаро мулоқотларни индивидуал (битта ҳамма билан) ва оммавий (битта кўпчилик билан) шаклларини кўрсатиш мумкин, уларнинг ҳар бирида афзал ва камчилик жиҳатлар мавжуд ҳамда бу борада ўзларининг коммуникация воситаларини қўллайдилар.

Индивидуал технологияда сотувчи ва харидор ўртасида қайта алоқа ўрнатилиб, у юқори даражадаги кўрсаткичга эга бўлиши ва айниқса, шундай методларни, яъни оғзаки реклама, хат, телефон ва бош. қўллаши керак. Бу методнинг камчилиги бир сотувчи билан бир вақтнинг ўзида кам миқдордаги харидорлар билан кетма-кет равишда ўзаро мулоқотда бўлади ва натижада камчиликларни ўз ичига қамраб олади.

Оммавий технологияда қайта алоқанинг мавжуд эмаслиги ва ўзаро алоқа параллел равишда кўпчилик билан мулоқотда бўлишини таъминлайди. Қўлланиладиган методлар - газета-журналлар, радио ва телевидение. Афзаллиги - жуда кўп миқдордаги тингловчиларга эга. Камчилиги - қайта алоқанинг мавжуд эмаслиги, яъни харидорнинг индивидуал талабига бу нарса қаттиқ таъсир кўрсатади.

Маркетингда қўлланиладиган Интернет технология WWW (World Wide Web халқаро ўргимчак тўри) номини олди ва келтирилган 2 та технологиянинг муносиб томонларини ўзида шакллантириб, камчилик жиҳатларидан воз кечди. Коммуникация жараёнида автоматизация даражаси эвазига фойдаланувчи индивидуал ишнинг иллюзиясини яратади. Бу технология методлар базасида янги маълумотлар муҳитини яратади ва телефон ёки радио орқали жорий этади.

«Интернет-маркетинг» атамаси Интернетнинг гипермедияли муҳитидаги ташкилот маркетингининг назарияси ва методология сифатида тушунилади. Интернет-маркетингнинг асосий сифатларига қуйидагилар киради: ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи томо силжиш калит роли, фаолият глобаллашуви ва трансакцион ҳаражатларнинг пасайиши, ўзаро ҳаракатнинг персаноллашуви ва «битта - ҳамма учун» маркетингига ўтиш, трансформацион ҳаражатларнинг камайиши.

Интернетнинг пайдо бўлиши. 1969 йилда АҚШ Мудофаа Вазирлиги компьютер тармоқларини ишлаб чиқишни бошлади, бу бир томондан агарда ядро ҳужми содир этиладиган ҳолатлар юз бериши мумкин бўлган вақтларда унга қарши курашиш бўлса, иккинчи томондан университетлар, тадқиқот марказлари ва айрим корпорацияларнинг ишларини қўллаб-қувватлашдир. АRPANET номини олган молиялаштиришдаги энг асосий ролни ўйнаган лойиҳа АҚШ Мудофаа вазирлиги саналган. Бошланғич босқичда NFS тармоғи тижоратли фаолиятга қарши эди. Унда тижоратли маълумотларни кенгайтиришга ва тармоқни қўллашда тижоратли жараёнларни амалга оширишда чекловлар мавжуд бўлган.

Университет олимлари ва шахсий изланишларини олиб борувчи тадқиқотчилар ўз корпорациялари доирасидаги маълумотларни алмашиш ва илмий ишлари мавзулари бўйича мулоқотнигина амалга оширишлари мумкин бўлган, холос. Тармоққа боғланиш учун ташкилотга тармоқ аъзолари томонидан иккита тавсиянома зарур бўлган. Унда тармоқ аъзолари ўз бўйнига барча жавобгарликларни олиши шарт эди. Бу каби чекланишларга қарамасдан, тармоқлар сони тезкор равишда ўсиб борди, чунки кўплаб университетлар ва изланиш лабораториялари юқори даражали коммуникация воситасиларидан фойдаланишга уринишни бошлаганди.

NFS жараёнини молиялаштирилиши тармоқни ривожланиши учун етарли бўлмай қолди, шу сабабли 1991 йилда АҚШ ҳукумати Интернетдан турли хил тижорат мақсадларида фойдаланишни йўлга қўйди. Бу давр электрон тижорат ва Интернет-маркетингнинг бошланғич босқичи бўлиб ҳисобланади.

Интернет тушунчаси нимани англатади? Интернет - глобал информацион муҳитдир, унинг қисмлари бир-бирлари билан ўзаро ақлий боғланган бўлиб, IP протоколига асосланади, унинг кенг миқёсдаги TCP/IP протоколлари мажмуаси билан алоқада бўлади.

Фойдаланувчилар назарида Интернет - бу ягона виртуал тармоқ бўлиб, барча компьютерлар бир нуқтада йиғилишидир. Интернетнинг фундаментал тамойили бўлиб унинг ёрдамида тармоқларнинг ўзаро тенглик асосда бирлаштирилиши ҳисобланади. TCP/IP протоколлари оиласи универсал тармоқни яратишга имкон беради, у юқорида берилган тамойилларни амалга оширишга хизмат қилади. У ўз ичига тўртта коммуникация даражали  протоколларни олади (20-расм).

Каналли даража - бу тармоқли боғланишни аниқ бир тармоққа уланишига жавоб беради. Бу даражада операцион тизимда драйвер ускуналари ва компьютернинг мос тармоқ платаси ишлатилади.

Тармоқли даража - бу TCP/IPнинг асоси ҳисобланади. Айнан шу  даражада тармоқларарл боғланиш тамойили рўй беради, шунингдек, Интернет орқали пакетлар маршрутизацияси шакллантирилади. Бу даражадаги протокол пакетларни жўнатиш хизматига аниқлик киритмайди, бироқ бу жўнатма кафолатга эга эмас. Пакетлар йўқолиши, нотўғри равишда жўнатилиши, нусха олиниши мумкин ва бош.

 

 

20-расм. Ўзаро иккита компьютерни TCP/IP (OSI/ISO стандартлари базаси асосида) стек протоколлари ёрдамида қўлланилиши

 

Транспортли даража иккита асосий протоколлар TCP ва UDP протоколлари ёрдамида ишончли жўнатишни амалга оширади, улар машина-жўнатувчи пакетлар ва машина-адресат пакетлари орасидаги алоқани рўёбга чиқаради.

Кейинги иккита даража OSI/ISO - сеансли ва вакилли даражалар Интернет тармоғига уланишда фойдаланилмайди.

Амалий даража ўз ичига «мижоз-сервер» кўринишидаги иловани олади, у қолган даражадаги протоколларни қамраб олади. Юқорида кўрсатилган протоколлардан фарқли равишда, амалий даражадаги протоколлар аниқ иловалар устида шуғулланади, улар учун кўрсатмаларни тармоқ ёрдамида жўнатиш аҳамиятга эга эмас. TCP/IP нинг асосий иловалари орасида Telnet терминал эмуляцияли протоколлар, FTP файлларни узатиш, SMTP электрон почтаси, World Wide Web тизимида қўлланувчи SNTP тармоқ бошқаруви, HTTP гиперматни узатилиши саналади.

Интернет-маркетингнинг барча ташкил этувчилиларининг бевосита таҳлилини вазифавий функцияларини кўриб чиқамиз.

Универсал белги (URL). Интернетнинг барча ресурслари фойдаланувчилар назарида оддий ва тиниқ бўлиши учун тармоқда универсал белги қўлланилади, у ўз тузилмасига эга бўлиб, қуйидаги учта элементдан ташкил топган:

1-элемент: уз ичига амалий даражадаги протоколларни ишлатилиши борасидаги ахборотларни тўплайди ва http://. кўринишга эга бўлади. Шунингдек, бошқа турдаги протоколлар ҳам қўлланилиши мумкин: ftp://, news:// ва бош.

2-элемент: сервернинг тармоқда жойлашиши ҳақидаги маълумотларни тўплайди, унда маълумотлар ресурси сақланади, шу билан бир қаторда доменли номни олиб юради ва қуйидаги асосий элементлардан ташкил топади: зона номлари, доменнинг шахсий номи ва машина исмининг номи. Масалан: /www.finec.ru/.

3-элемент: бизга қизиқарли бўлган маълумотларни етказиб берувчи серверда жойлашган йўлни жамлайди, масалан, агар hypertext markup language форматидаги матн «eng» номли папкада жойлаштирилган бўлса, унда йўл қуйидагича кўрсатилади: /eng/article.html.

Интернет хизматлари - бу тармоқ фойдаланувчиларига кўрсатиладиган хизматлар тизимидир. Хизматларни иккита асосий категорияга ажратиш мумкин:

- тўхтатилган (off-line) - бу гуруҳнинг асосий белгиси бўлиб сўров ва маълумотни олиш ўртасидаги вақтинчалик танаффус ҳисобланади;

- тўғридан-тўғри (оn-line) - талаб бўйича маълумотлар тезкор равишда узатилади. Агар маълумотларни олувчидан унга тезкор равишда таъсир кўрсатиш лозим бўлса, бу турдаги хизмат интерактив характерга эга бўлади.

 

2. Электрон тижоратнинг мазмуни ва моҳияти

 

Адабиётда электрон тижоратнинг бир қанча бир-бирини тўлдирувчи таърифлар ишлатилади.

«Электрон тижорат» - келишувларнинг ҳар қандай кўриниши бўлиб, томонлар ўртасидаги фаолият электрон тарзда амалга оширилади.

UNCITRAL ҳужжатларида берилган электрон тижоратнинг таърифлари Интернет ва бошқа коммуникацияларнингэлектрон воситалари орқали амалга ошириладиган турли хил келишувларни ўзида мужассам этади. Бу кенг маънода «савдо» тушунчасини келтириб чиқаради. Унга ҳар қандай савдо шартномалари, дисрибьютерлик келишувлари, факторинг, лизинг, инжиниринг, лицензиялар савдо-сотиғи, банк хизматлари, суғурьалаш, эксплуатация ва концессиянинг келишувлари, товарлар ва йўловчиларни ҳаво йўллари, темир йўл ва автомобил транспортлари орқали ташиш ва бош. Тижорат ҳамкорликларининг шакллари мисол бўлади.

Электрон тижорат кенг спектрли тижорат фаолиятида технологиялардан фойдаланади, яъни электрон почта, факс, EDI маълумотларидаги электрон алмашув ва EFТ, Интернет, Интаонет, Экстранет ва бош. электрон тўловлари шулар жумласидандир.

«Электрон тижорат» ва «Интернет-тижорат» атамалари орасидаги фарқни ажратиш лозим. «Электрон тижорат» тушунчаси «Интернет-тижорат»га нисбатан кенгроқ маънога эга, у ўз ичига ҳар хил кўринишдаги тижорат фаолиятларини электрон тарзда амалга оширишни қамраб олади, «Интернет-тижорат» эса -бу Интернет компьютер тармоғини қўллаш билан чегараланиб қолувчи тижорат фаолияти ҳисобланади.

 

3. Электрон тижоратнинг бозор шароитидаги тузилмаси

 

Электрон тижорат турли даражаларда олиб борилиши мумкин, тармоқдаги оддий компания вакилидан тортиб, то бир нечта компаниялар орқали амалга ошириладиган ҳамкорлик фаолиятини электрон қўллаб-қувватлашга эга бўлиши мумкин. Электрон тижорат глобал характерга эга. Халқаро даражада электрон тижорат миллат ичидаги даражага нисбатан мураккаблашиб боради, бу қуйидаги факторлар билан қийинлашад, яъни солиқлардаги, божхона йиғимларидаги ва банк қоидалари фаолиятидаги фарқлар шулар жумласидандир.

Электрон тижорат иштирокчиларига кўра қуйидаги тижорат фаолияти асосий секторларини ажратиш мумкин:

- юридик шахс, ташкилотлар билан (BUSINESS-TO-BUSINESS-B2B);

- юридик ва жисмоний шахслар Билан (BUSINESS-TO-CUSTOMER-B2C);

- жисмоний шахслар билан (CUSTOMER-TO-GOVERNMENT-B2G);

- давлат ташкилотлари ва жисмоний шахслар билан (GOVERNMENT-TO-CUSTOMER-G2C).

Уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

В2В: савдо-сотиқ майдонлари; аутсорсинг; электрон аукционлар; Интернет-трейдинг; Интернет-инкубаторлар; Интернет–реклама; мобил тижорат тизимлари; суғурталаш ва қайта суғурталаш тизимлари; эълонлар тахтаси.

В2С: савдо расталари, электрон пештахталари ва катологлари, электрон дўконлар, электрон аукционлар, электрон тўлов тизимлари, Интернет-суғурталаш, телеиш тизими, вирусли маркетинг тизими, Интернет-реклама, ҳомийлик дастурлари, туристик ва бош. хизматлар.

В2G: мамлакат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар сотувидаги электрон савдоларда қатнашув, мамлакат буюртмаларини бажариш, солиқ, статистика, божхона ва  бош. ҳисоботларни тақдим этиш.

С2В: шахсий хизматлар, сўровлар ва бош. реклама акцияларида иштирок этиш, ҳамкорлик ва ҳомийлик дастурларида қатнашиш.

G2C: мамлакат буюртмаларини тақсимлаш тизими, электрон тендерлар, солиқ, божхона органлари, давлат сертификатлаштириш ва лицензиялаштириш идоралари, администрациялари ва бош. билан алоқаларни таъминлаш.

 

 

 

 

4. Электрон тижоратни қўллаш жараёнида ҳаражатларни

камайтириш омиллари

 

Ҳаражатларни камайтириш учун қуйидаги омиллар қўлланилади.

Маркетинг маълумотларини олишдаги ҳаражатларни камайтириш. Интернет - маълумотларни олишнинг бирмунча арзонроқ манбаидир. Сўров, тажрибалар, анкета ва бош. методлар - маркетинг тадқиқотларини олиб боришда респондентлар билан шахсан кўришиш шарт эмас.

Реклама учун сарфаражатларни камайтириш. Интернетда рекламани яратиш ва унга хизмат кўрсатиш таннархи паст ҳисобланади.

Ички коммуникациялар учун ҳаражатларни камайтириш. Йиғилишлар, командировкалар, телефон сўзлашувлари сонини ва давомийлигини камайтириш орқали иш вақти унумдорлигига сарф бўлувчи ҳаражатларни камайтириш.ҳ даражаларини кўрсатади.

Ташқи коммуникациялар учун ҳаражатларни камайтириш. Буюртмаларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш, веб сайт ёрдамида буюртма ҳақидаги маълумотга эга бўлиш, уларни бажариш муддатлари офис менежерлари зиммасидаги босимни деярли камайтиради.

Идораларни арендага олиш, ташкилотда иш ўринларини ташкил этиш ва бош.га ҳаражатларни камайтириш. Кўпчилик ходимлар уйларидан туриб иш фаолиятларини олиб боришлари мумкин.

Арзон иш кучидан фойдаланиш. Туманларда яшайдиган ишчиларга камроқ маош тўлаш орқали ҳаражатлар миқдорини камайтириш.

Товар ва хизматларни сотиб олишда ҳаражатларни камайтириш. Электрон тижоратни қўллаш савдони-сотиқни автоматик ёки ярим автоматик тартибда амалга оширилишини таъминлайди.

Интернет ва анъанавий тарзда савдоларни ўтказишда таннархнинг солиштирма тавсифномаси 8-жадвалда келтирилган.

 

8-жадвал

Интернет ва анъанавий тарзда савдоларни ўтказишда таннархнинг

солиштирма тавсифномаси

Товарлар

гуруҳи

Анъанавий тизимлардаги савдолар таннархи,

АҚШ дол.

Интернет савдолари таннархи,

АҚШ дол.

Дастурий таъминот

Банк хизматлари

Авиачипталар

Биллинг

Суғурта полислари

Сотув учун устама нарх, %

15,00

1,08

8,0

2,22-3,32

400-700

25-50

0,2-0,5

0,13

1,0

0,65-1,1

200-350

5-10

 

9-жадвалда анъанавий ва электрон тижоратни юритиш методларини солиштириш натижалари келтирилган.

 

 

 

9-жадвал

Анъанавий ва электрон тижоратни юритиш методларини солиштириш

Тижорат фаолиятининг анъанавий инструментлари

Электрон тижорат фаолиятининг инструментлари

1

2

Коғозли ҳужжат айланиши

Электрон ҳужжат айланиши

Телефон алоқаси

Компьютер тармоқларини қўллаган ҳолдаги автоматлаштирилган алоқа

Анъанавий почта

Электрон почта

Кўчадаги ОАВ рекламаси

Анъанавий реклама электронлаштирилиш билан тўлдирилади (баннерли реклама, ёрлиқлар билан алмашиш, вирусли маркетинг дастурлари ва ҳ.к.)

Локал компьютерларни фақат ҳисоб ва ҳужжат айланиши соҳасида қўллаш

Хўжалик фаолиятида қўлланиладиган барча компьютерлар глобал тармоққа ўзларининг шахсий веб- ва МББТ-серверлари ёрдамида уланган, бу эса  маълумотларни олиш, молиявий бошқарув, материаллар ва маълу-мотлар оқимида географик омилларни ўз таъсирига олмайди

Нақд пулларни ва анъанавий нақдсиз банк ўтказмаларини ишлатиш

«Мижоз-банк», «Интернет-банк», электрон пул ва пластик карталар тизимини ишлатиш

Харидорлар сегментацияси, оммавий харидорларга мослашиш

Ҳар бир харидорнинг индивидуал эҳтиёжларига мослашиш

Аналогияли методлар қўлланилмайди

Харидорлар уюшмасини ташкил этиш

Ишчиларни локал идоралар доирасида бирлаштириш

Телеиш, мобил тижорат механизмларини қўллаш ва виртуал ташкилотларни яратиш

 

5. Электрон тижоратнинг базавий технологиялари

 

Электрон тижоратда адекват методни тушуниш учун унинг асоси ҳисобланган базавий технологияларни кўриб чиқиш лозим.

Аутентификация - ахборотга интерактив кириш имконини хоҳловчи шахсни аниқлашга имкон берувчи идентификация жараёни. Аутентификация томонларни келишувда иштирок этганликларини инкор эта олмасликларини кафолатлайди; бунда хавфсизликни таъминлаш мақсадида пароллар, махсус карточкалар, электрон рақамли имзо (ЭРИ) алгоритми ва ҳ.к. бажарилади. Ҳозирги кунда кўпчилик ҳолатларда электрон тижорат операциялари дунё бўйича ЭРИдан фойдаланган ҳолда фаолиятларини олиб боришмоқда. ЭРИ механизими ўз ичига иккита криптографик ўзгаришларни қамраб олади: ЭРИни ҳужжатида шакллантирилиши ва унинг ҳақиқийлигини текшириш.

Очиқ калитли криптография - криптографик методларнинг ассиметрик синфи бўлиб, иккита калитли шифрларни қўллайди: очиқ ва ёпиқ калит. Очиқ калит - томон бошчиси ҳисобланиб, барча  ўзининг корреспондендларига хабар жўнатади, жўнатилган хабар код тарзда бўлиб, узунлиги ЭРИ жўнатма асосида текширилади. Ёпиқ калит эса фақат бошчининг ўзигагина маълум бўлиб, ЭРИни  ҳужжаталар асосида яратишни таъминлайди.

Назорат учун саволлар:

 

1. Интернетнинг инфратузилмаси нима?

2. Электрон тижоратнинг мазмуни ва моҳиятини очиб беринг.

3. Электрон тижоратнинг бозор шароитидаги тузилмаси қандай?

4. Электрон тижоратни қўллаш жараёнида ҳаражатларни камайтириш омиллари ҳақида нималар дея оласиз?

5. Электрон тижоратнинг базавий технологиялари ҳақида маълумот беринг.

 

 

11-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1.     Индивидуал технологиялар самарадорлигини оширишда қайси методлар фойдаланилади?

А. Оғзаки реклама

Б. Хат

В. Телефон

Г. Ҳамма жавоблар тўғри

 

2.     Оммавий технологиялар камчиликларига нималарни киритиш мумкин?

А. Корхонанинг самарасиз ишини вужудга келтирадиган тескари алоқанинг мавжудлиги

Б. Тингловчилар сонининг кўплиги

В. Харидорлар якка талаблар ва хусусиятларига тез мослашув имконини берувчи тескари алоқанинг йўқлиги

Г. Вақт бирлигида бир сотувчи томонидан эгаллаб олинган кам сонли харидорлар

 

3.     Канал даражасида нима қилинади?

А. Аниқ моддий тармоқда боғланишни ўрнатишга жавоб беради

Б. Икки асосий протоколлар: TCP ва UDP протоколлари ёрдамида ишончли маълумотлар узатишни амалга ошириш

В. Паст даражадаги протоколларга асосланган мижоз-сервер туридаги дастурларни ўз ичига олади

Г. Тармоқлараро уланиш тамойили амалга оширилади

 

4.     Электрон тижорат – бу:

А. Томонлар ўзаро алоқасини электрон усул орқали амалга оширишда исталган айирбошлаш тури

Б. Тармоқ фойдаланувчиларга хизмат ўурсатувчи тизимлар

В. Фақат Интернет компьютер тармоғидан фойдаланиш билан чегараланган тижорат

Г. Ҳамма жавоблар тўғри

5.     Электрон тижоратни унинг иштирокчиларига боғлиқ ҳолда нечта тури мавжуд?

А. 3

Б. 4

В. 5

Г. 6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

12-Маъруза. Бухгалтерия ҳисобида ахборот

тизимлари

 

Режа:

1. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари

2. Ҳисоб сиёсатининг ташкил этилиши ва мазмуни

3. Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлар тизими

4. Бухгалтерия ҳисобининг функционал архитектураси

 

1. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари

 

Иқтисодиётни бошқаришдаги ўзгаришлар, бозор муносабатларига ўтиш бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва олиб боришга катта таъсир кўрсатади.

Ҳар қандай иқтисодий объектни бошқариш фаолиятининг асосини мураккаб архитектурага эга бўлган ахборот тизимлари ташкил қилади, уларнинг таркиби фаолия тури ва корхона, ташкилот, фирманинг кўламига боғлиқ.

Бошқарув жараёнида бухгалтерия ҳисоби катта рол ўйнайди, чунки бу ерда барча ахборотларнинг 60% га яқини жамланган. Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимлари анъанавий равишда вазифаларнинг қуйидаги мажмуаларини ўз ичига олади:

-   асосий воситалар ҳисоби;

-   моддий бойликлар ҳисоби;

-   меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби;

-   тайёр маҳсулотлар ҳисоби;

-   молиявий ҳисоблаш операцияларининг ҳисоби;

-   ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳисоби;

-   йиғма ҳисоб ва ҳисоботларни тузиш.

Шахсий компьютерлар базасида автоматлаштирилган иш жойларини ташкил қилиш, корхоналарда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратиш, ахборот базасини ташкил қилиш ва иқтисодий вазифалар мажмуасини шакллантиришда янги талабларни илгари суради. Маълумотларни тақсимлаш базалари тизимини яратиш, турли фойдаланувчилар ўртасида ахборотларни алмаштириш, компьютерда бошланғич ҳужжатларни автоматик шакллантиришнинг имкониятлари пайдо бўлди ва бошқарув масалаларининг вазифалараро мажмуалари вужудга келди.

Вазифалараро мажмуасини ташкил қилиш «материаллар» дастури ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Моддий бойликларнинг мавжудлиги ва ҳаражатни ҳисобга олиш жараёнида учта бўлим:

- омборлар;

- ҳисобхона;

- моддий-техника таъминоти бўлими мутахассислари фаолият кўрсатади.

Дастурий мажмуа ўз ичига уч қисм:

- омборчи модули;

- ҳисобхона модули;

- моддий техника таъминоти бўлими модулини олади.

Бухгалтерия ҳисоби мажмуалари мураккаб ички ва ташқи алоқаларга эга.

Ички алоқалар бухгалтерия ҳисобининг айрим вазифалари, мажмуалари ва участкаларининг ахборотли ўзаро ҳамкорликларини; ташқи алоқалар - бошқарувнинг ўзга вазифаларини амалга оширувчи бошқа бўлимлари ҳамда ташқи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини акс эттиради.

Ҳисоб вазифалари мажмуасининг ахборотли алоқаси машина дастурининг асосида киритилган ишлаб чиқишнинг уч палласини фарқлашга имкон беради.

Биринчи паллада - бирламчи ҳисоб, бирламчи ҳужжатларни тузиш, уларни ишлаб чиқиш ва ҳисобнинг ҳар бир участкаси бўйича таҳлилий ҳисобнинг қайдномалари тузилиши бажарилади.

Ишлаб чиқишнинг иккинчи палласи ўтказмаларни тузиш, уларни таҳлилий ва синтетик ҳисобнинг турли регистрлари, ҳисобларнинг тартиб рақамлари бўйича қайд дафтари ордерларига жойлаштиришдан иборат бўлади.

Ишлаб чиқаришнинг учинчи палласи йиғма синтетик ҳисобини: Бош китобнинг ҳисоблари бўйича ҳисобот, сальдо қайдномалари ва молиявий ҳисоботнинг шаклларини тузишдан иборат бўлади.

Намунавий бухгалтерия ҳужжатлари соҳалараро ва соҳавийга бўлинади. Соҳалараро ҳужжатлар барча корхона ташкилотларда қўллаш учун ягона бўлади. Соҳавий шакллар тавсияномавий характерга эга.

Барча бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ГОСТ, ҳужжатларнинг бир шаклга келтирилган тизимлари талабларини ҳисобга олиш билан ишлаб чиқилади ва компьютерда ишлаб чиқиш томонидан қўйиладиган талабларни акс эттиради.

Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари турли белгилари бўйича таснифланади:

- белгиланиши бўйича - фармойиш берадиган, ижроия (оқлайдиган), ҳисобли расмийлаштирувчи, мураккаб;

- хўжалик операциялари мазмуни бўйича - моддий, пулли ҳисоблаш;

- акс эттирган операцияларнинг ҳажми бўйича - ягона (бирламчи) ёки йиғма;

- фойдаланиш усули бўйича - бир мартали ва жамловчи;

- ҳисобга оладиган ўринларининг сони бўйича - бир қаторли ва кўп қаторли;

- тузилиш жойи бўйича - ички ва ташқи;

- тўлдириш усули бўйича - қўлли, ҳисобни автоматлаштириш воситалари ёрдамида.

Бухгалтерия ҳисобининг дастурий таъминланишига тўлиқ асосда бир қатор ахборотли маълумотли дастурлар: «Маслаҳатчи ҳисобчи», «Маслаҳатчи-плюс», «Кафолат», «Ўзбекистон солиқлари», «Юридик маълумотнома»ни киритиш мумкин. Ахборотларни тўлдириш ҳуқуқий ахборотларни тарқатишнинг умумдавлат тармоғи бўйича бажарилади.

 

2. Ҳисоб сиёсатининг ташкил этилиши ва мазмуни

 

Бухгалтерия вазифаларини ечишни ААТлар асосида ташкил қилиш: бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини тузиш пайтидан бошлаб якуний молиявий ҳисоботни тузиш билан якунланувчи операцияларнинг йиғиндисидир.

Ҳозирги босқичда бухгалтерия ҳисоби вазифаларини ахборот технологияси асосида марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқишда қуйидагилар асосий ўрин эгалайди:

- фойдаланувчининг иш жойида ўрнатилган компьютерларни қўллаш, бу ерда вазифаларни ечиш ҳисобчи томонидан бевосита унинг иш жойида бажарилади;

- корхонанинг турли хил бўлинмалари иқтисодий вазифаларини интеграцияланган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминловчи маҳаллий ва кўп босқичли ҳисоблаш тармоқларини шакллантириш;

- ҳисоблаш техникасида бажариладиган бухгалтерия ҳисоблар таркибини анча кўпайтириш;

- ҳар хил ҳисоблаш бўлинмалари учун корхонанинг ягона тақсимланган МБни яратиш;

- бирламчи бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини машинада шакллантириш имкониятлари, бу қоғозсиз технологияларга ўтишни таъминлайди ва ҳужжатларни йиғиш ва рўйхатга олиш бўйича операциялар меҳнат талаблиги даражасини камайтиради;

- бухгалтерия ҳисоби вазифлари мажмуаларини ечишни интеграциялаш;

- диалогли усулда амалга ошириш йўли билан ахборот хизмат кўрсатишни ташкил қилиш имконияти.

Технологик жараённинг барча операциялари ШКда битта иш жойида ва унинг тузилишига кўра изчиллик билан бажарилади.

ШКда бажариладиган технологик жараёнида қуйидаги учта жараёни:

- тайёрлов;

- бошланғич;

- асосийни ажратиш мумкин.

Тайёрлов босқичи дастур ва МБни ишга тайёрлаш билан боғлиқ. Ҳисобчи машинага корхонанинг маълумотномавий ахборотларни киритади, бухгалтерия ҳисобларининг режаси ва намунавий бухгалтерия ёзувларининг тартибига тузатишлар киритади.

Бошланғич босқич бирламчи ҳужжатларни йиғиш ва рўйхатга олиш билан боғлиқ. Аввал таъкидлаганидек, ҳужжатларни қўлда ёки автоматлаштирилган усулда шакллантириш мумкин. Ҳужжатларни киритиш дастури қуйидаги вазифаларни бажаришни кўзда тутади:

- киритилган ҳужжатларга ноёб рақам бериш, кўчирманинг санаш ва бошқа аломатлари билан регистрини тузиш;

- киритилган ҳужжаттларга маълумотномавий ва шартли доимий аломатларни автоматик киритиш;

- хўжалик операцияларнингқайд этиш дафтарида бухгалтерия ёзувларини автоматик бажариш;

- нотўғри ҳужжатларни чиқариб ташлаш;

- нотўғри ҳужжатларни назорат қилиш ва тузатиш киритиш;

- бирламчи ҳужжатларни босиб чиқариш.

Асосий босқич ишнинг тугалловчи босқичи бўлади ва ҳар хил ҳисобот шаклларини олиш билан боғлиқ. Уни бажариш учун «Моддий бойликларнинг қайдномаси», «Айланиш қайдномаси» ва «Ҳисоботлар» менюси модулидан фойдаланилади.

Кўпгина фирмалар дастурларни икки вариантда: маҳаллий ва тармоқли ишлаб чиқарадилар. Таъкидлаш керакки, тармоқли вариантлар анча мураккаб ва қиммат.

Бухгалтерия вазифалари анаъанавий мажмуасининг таркиби янги бошқарув, савдо ва таҳлилий модулларини яратилиши ҳисобига кенгайтирилиши мумкин.

 

3. Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлар тизими

 

Кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисоби автоматлашган тизимини (БҲАТ) яратишда ШКдан кенг фойдаланиш ҳисобчининг иш жойида ахборотларни ишлаб чиқиш, сақлаш ва узатиш бўйича барча тадбирларни автоматлаштиришга имкон беради. Бундай БҲАТларни яратишда бир нечта ёндошишлар мавжуд.

Биринчи ёндошишда фақат молиявий ҳисобни автоматлаштирувчи тизим яратилади. Бундай БҲАТ - мини ҳисобхоналар синфига киради. Қоида бўйича, бу тизимда бухгалтерия ҳисоби битта одам - ҳисобчи томонидан олиб борилади.

Иккинчи ёндошишда - молиявий ҳисобдан ташқари қисман бошқарув тизими ҳам ҳар томонлама автоматлаштирилади. Бу ҳолда бухгалтерия ҳисобини иккита одам: ҳисобчи ва унинг ёрдамчиси ёки киришни чеклаш йўли билан битта иш жойи ўрнида ёки иккита иш жойларида олиб борилади.

Молиявий ва бошқарув ҳисобини замонавий компьютер технологиялари асосида автоматлаштириш учинчи ёндошишда эришилади. Бундай тизимда ишлаб чиқилаётган ахборотларнинг катта ҳажмларида кўп фойдаланувчанлик усулидан фойдаланилади. Унда бир нечта ШКлар маҳаллий тармоққа бирлаштирилади.

Кичик ва ўрта корхоналардаги молиявий ва бошқарув ҳисобини қараб олувчи бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш учун дастурий мажмуа иккита модулдан ташкил топади.

Бошқарув ҳисобининг модули. Товар-моддий бойликлари арзон ҳамда тез эскирувчан молларнинг ҳисоби, тайёр маҳсулотларнинг ҳисоби, иш ҳақи бўйича ҳисоб–китоблар бўлимлари учун сўмдаги ва миқдорий акс эттирилгандаги ҳисобни олиб боришга имкон беради.

Молиявий ҳисобнинг модули бухгалтерия ҳисобининг барча ҳисоблари бўйича ҳисоб олиб боришга имкон беради. Таҳлилий регистрлар ва якуний ҳисоб регистрлари унинг асосий ҳисоб регистрларидан бўлади.

Модуллар ўртасидаги алоқани хўжалик операцияларининг қайд дафтари орқали амалга оширилади.

Белгиланиши бўйича маълумотномалар бешта гуруҳга бўлинади:

- умумий белгиланиш маълумотномалари;

- материаллар - товар бойликларининг қайд дафтари билан боғлиқ маълумотномалар (материаллар, ўлчов бирликлари, ҳаракат операциялари);

- бухгалтерия ёзувлари билан боғлиқ маълумотномалар (ҳисоблар режаси, ўтказмалар);

- таҳлилий ҳисоб билан боғлиқ маълумотномалар (корхона объектлари, бўлинмалар);

- валюта курслари бўйича маълумотномалар.

Тузилиши бўйича маълумотномалар оддий ва мураккабга бўлинади.

Оддий маълумотномалар андозавий тузилишга эга: код, ном, қўшимча маълумотлар, ҳисоб бўйича хизматлар.

Мураккаб маълумотномалар ўз ичига маълумотларнинг киритилганлигининг иккита ва ундан ортиқ босқичларини олади. У ёзувларнинг катта миқдорини экранда жойлаштириб бўлмайдиган катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш учун мўлжалланган.

Дастлабки ахборот базага бирламчи ҳужжатлардан киритилади. Автоматлаштириш учун ҳисоб бўйича қуйидаги андозавий бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади:

- моддий бойликларнинг ҳаракати, қабул қилиш далолатномаси, юк хати, рўйхатдан чиқариш далолатномаси;

- молиявий–ҳисоблаш операциялари тўлов топшириқномаси, кириш, чиқиш касса ордери ва бош.;

- асосий воситалар;

- меҳнат ва иш ҳақи (табел, наряд);

- тайёр маҳсулотлар далолатномаси.

Бирламчи ҳужжатларнинг ахборотлари асосида тезкор ахборотларнинг файллари шакллантирилади, уларга тегишли маълумотномаларни ахборотлари автоматлаштирилган усулда киритилади.

 

4. Бухгалтерия ҳисобининг функционал архитектураси

 

БҲАТни техник таъминлаш жараёнида банк технологиялари аппарат воситалари архитектураси замонавий талаблар асосида қурилиши керак. Уларга: алоқанинг турли-туман телекоммуникацион воситалари, кўп машинали мажмуалар, «мижоз-сервер»нинг архитектурасидан фойдаланиш, маҳаллий, минтақавий ва глобал тезкор тармоқларни қўллаш, аппаратли ечишларини унификациялаш киради.

«Мижоз-сервер» архитектураси банкларнинг ахборот технологияларини қурилишидаги техник ечимларга замонавий ёндошишнинг асоси бўлади.

Бу техник таъминланишни ташкил қилиш ва ахборотларни ишлаб чиқишни мижоз (ишчи станция) ва сервер деб номланган иккита таркибий қисм ўртасида тақсимланишида кўзда тутади. Иккала қисм бирлаштирилган компьютерларда бажарилади. Бунда мижоз-серверга сўровлар юборилади, сервер эса уларга хизмат кўрсатади. Бундай технология таркиблаштирилган сўровларнинг махсус тилига эга касбий МББТда амалга оширилади.

«Мижоз-сервер» технологиясининг амалга оширишини вариантларидан бири унинг уч босқичи архитектурасидир. Тармоқда камида учта компьютер: мижоз қисми (ишчи станция), қўлланишлар сервери ва МБнинг сервери мавжуд бўлиш керак. Мижоз қисмида фойдаланувчи билан ўзаро ҳамкорлик (фойдаланиш интерфейс) ташкил қилинади. Қўлланишлар сервери мижоз қисми учун бизнес тадбирларини амалга оширади. МБнинг сервери мижоз ролини бажарувчи бизнес тадбирларга хизмат кўрсатади. Бундай архитектуранинг эгилувчанлиги мустақил ва дастурий ресурсларни алмашишидадир.

Банкларда ахборот технологияларининг дастурий таъминланиши

Банк вақт бўйича ривожланувчи объект бўлиб, ҳам ахборот муҳитининг миқдорий ўзгаришини (ишлаб чиқарилаётган маълумотларнинг ҳажмини, фойдаланувчилар сонини ва бош.ни кўпайишини), ҳам миқдорий ўзгаришларни (ечилаётган вазифаларнинг турли-туманлигини кенгайиши, уларнинг характери ўзгаришини) вужудга келтиради. Худди шундай қурилган автоматлаштирилган тизим баъзи бир вақт давомида замонавийлаштиришларни ўтказмасдан худди шундай ривожланиши керак. Тизимнинг салоҳиятли имкониятлари (ёки асосий чекланишлари) қоидага кўра, ишлаб чиқарилган асосий дастурий воситаларнинг имкониятлари билан кучли боғланган. Шунинг учун автоматлаштирилган банк тизимларига талабларнинг биринчи гуруҳи - бу асосий таъминланиш (операцион тизим, МББТ, дастурлашни автоматлаштириш воситалари ва бош.)га талаблардир.

Унга талабларнинг иккинчи гуруҳи унинг амалий қисмини шахс, банк тизими ва унинг истеъмол хусусиятлари сифатида таърифлайди. Уларга вазифавий диапазоннинг кенглигини, интерфейснинг қулайлигини киритиш мумкин. Тизимнинг бундай сифати аниқ ишлаб чиқарувчиларни касбий маҳоратларига боғланган ва биттагина асосий дастурий воситалар доирасида кучли турланишлари мумкин.

Кейинги йилларда банк фаолиятида маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш муаммоси кучаймоқда. У ўз ичига бир неча жиҳатларни олади. Биринчидан, бу фойдаланувчиларнинг ваколатларини эпчил, кўп босқичли ва ишончли тартибга солишишдир. Банк ахборотларининг қимматлилиги маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимоялашга, шу жумладан, жараёнларни, маълумотлар ҳолатини ўзгаришларини бошқаришни назоратга алоҳида талаблар қўяди. Иккинчидан, маълумотларнинг яхлитлиги ва бир-бириларига зид бўлмасликларининг қўллаб-қувватлаш воситаларининг мавжудлиги. Бундай воситалар киритилаётган маълумотлар ўртасидаги алоқаларни ушлаб туриш ва назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштирилган маълумотларнинг қўллаб-қувватланишини таъминловчи операциялар (мавжуд) мажмуаси усулида киритишни назарда тутади. Учинчидан, тизимли, дастурли ва аппаратли тузилишларда маълумотларни архивлаштириш, тиклаш ва мониторингининг кўп вазифали тадбирларнинг мавжудлигидир.

Амалий ва истеъмол хусусиятларига нисбатан унинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

·  вазифавий мажмуанинг етарлича кенглиги;

·  тизимнинг интеграциялашуви;

·  конфигурацияланиши;

·  очиқлиги ва созлана олишлиги.

Банк тизими томонидан амалга ошириладиган вазифаларнинг рўйхатини икки қисмга: мажбурий ва қўшимча вазифаларга бўлиш мумкин. Биринчиларига, қоидага кўра ҳар қандай тижорат банкида бўладиган ва тизимда у ёки бу кўринишда мавжуд бўлиши керак бўлган фаолият йўналишлари киритилади ва иккинчиларини танлаш эса банкнинг ихтисослашувига боғлиқ.

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари нимада?

2. Ҳисоб сиёсатининг ташкил этилиши ва мазмунини тушунтиринг.

3. Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлар тизими қандай?

4. Бухгалтерия ҳисобининг функционал архитектураси деганда нимани тушунасиз?

 

 

12-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1.     Бухгалтерия ҳисоби асосий вазифаларига нималарни киритса бўлади?

А. Ташкилот хўжалик фаолиятининг ҳар хил томонлари ҳақида тўлиқ, ишончли, ўз вақтида ва долзарб ахборотларни тузиш, бухгалтерия ҳисоби ахборот тизимини яратиш

Б. Хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини назорат қилиш

В. Ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш резервларини ташкиллаштириш

Г. Ҳамма жавоблар тўғри

 

2.     Бухгалтерия ҳисобининг нечта методи мавжуд?

А. 1

Б. 2

В. 3

Г. 4

 

3. Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари белгиланиши бўйича қандай турларга бўлинади?

А. Моддий, пулли ҳисоблаш

Б. Фармойиш берадиган, ижроия (оқлайдиган), ҳисобли расмийлаштирувчи, мураккаб

В. Ягона (бирламчи) ёки йиғма

Г. Бир мартали ва жамловчи

 

4. ШКда бажариладиган технологик жараёнда нечта жараён мвжуд?

А. 1 та

Б. 2 та

В. 3 та

Г. 4 та

 

5. Бошланғич босқич нима билан боғлиқ бўлади?

А. Дастур ва МБни ишга тайёрлаш билан боғлиқ

Б. Ҳар хил ҳисобот шаклларини олиш билан боғлиқ

В. Бирламчи ҳужжатларни йиғиш ва рўйхатга олиш билан боғлиқ

Г. Тўғри жавоб йўқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

13-Маъруза. Бухгалтерия ҳисобида компьютер

ахборот технологиялари

 

Режа:

1. Бухгалтерия ҳисобида ахборот технологиялари тизимининг дастурий маҳсулотлари

2. Хўжалик операциялари журнали

3. Бухгалтерия ҳисобининг инструментал компьютер тизимлари

4. Кичик корхоналар учун интеграллашган бухгалтерия

5. Ўрта ва йирик корхоналар учун мажмуавий бухгалтерия ҳисоботи

6. Молия тизими ва бизнес режалаштиришнинг компьютер тизимлари

7. Корпоратив ахборот тизимининг (КАТ) таркибида бухгалтерия тизимлари

 

1. Бухгалтерия ҳисобида ахборот технологиялари тизимининг

дастурий маҳсулотлари

 

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ташкиллаштириш ҳар бир корхонани бошқаришни автоматлаштиришнинг энг муҳим масаласи ҳисобланади. Бошқариш объектининг тавсифномалари, ташкиллаштириш тури, хусусиятлари, бухгалтерия ҳисоботи ва ҳисобот сиёсатининг, корхона ҳажми ва бошқа омиллар бир тарафдан ахборот тизимининг ишлаб чиқилишига муҳим таъсир кўрсатади, иккинчи тарафдан ахборот технологиялари бухгалтерия ҳисобини танлашга ва мукаммаллаштиришга таъсир қилади.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини ишлаб чиқарувчилари олдида қуйидаги муаммолар пайдо бўлади:

·  бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимининг ишлаб чиқиш методологиясини танлаш;

1–вариант - маълум қўллаш шароитларига дастурий мажмуанинг мослашиши;

2–вариант «буюртмали» ахборот тизими («нолдан бошлаб») ишлаб чиқиш;

·  дастурий маҳсулотни танлаб олиш (1-вариант) ёки бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини лойиҳалаштириш дастурий қуролларини ва технологияларини танлаб олиш (2-вариант);

·  бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими конфигурацияларини шакллантириш (ҳисобчиларнинг иш ўринлари ва автоматлашган функцияларининг таркиби);

·  бухгалтерия ҳисобининг ахборот технологик архитектурасини ташкил этиш;

·  бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини бошқа функционал қуйи тизими билан интеграллаштириш даражаси - бухгалтерия ҳисобининг мустақил ахборот тизими, корхонанинг интеграллашган ахборот тизими таркибидаги қуйи тизим, корпоратив ахборот тизимининг компоненти;

·  ахборот тизими нархига чеклашлар ва уни ташкил этиш вақти.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимлари ва бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришнинг фойдаланилаётган дастурий маҳсулотлари янги машиналарнинг пайдо бўлиши, ахборот технологиясининг ривожланиши, бухгалтерия ҳисобининг қонуний базисидаги ўзгаришлар натижасида доимий ривожланиб борган. Шахсий компьютерлар учун бухгалтерия дастур бозори 1980 йил охирида шакллана бошлади, лекин янги дастурий маҳсулотлар билан тўлдирилиши ҳозиргача давом этяпти.

Бу функционал турдаги дастурий таъминлашнинг энг ваколатли гуруҳи уларга қуйидагиларни амалга оширувчи минглаб фирмаларни ўз ичига олади:

1) бухгалтерия ҳисоби ахборот тизими учун янги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқади ва тарқатади (сотади);

2) бухгалтерия ҳисоби учун бухгалтерия дастурларини мослаштириш;

3) бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини тузиш (киритиш, қўллаш);

4) бухгалтерия ҳисоби компьютер тизимларини (БҲКТ) лойиҳалаштириш бўйича консалтинг хизматлари, (БҲКТ) дастурий қуролларни танлаш, тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш;

5) ўргатувчи ўқув-методик адабиётни ва кўргазмали дастурларни ташкил этиш.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини ташкил этиш учун дастур танлашда бухгалтерия ҳисобининг, моделининг компьютер вариантини амалга оширишга таъсир этувчи ва ахборот тизими қурилишининг ахборот-технологик асосини аниқловччи қатор параметрлар бўйича уларни таҳлили ва тенглаштирилишлари бажарилади.

Бу гуруҳларнинг параметрлари таркиби:

1.     Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими методологияси:

1) ахборот тизимида бухгалтерия ҳисоби тизимининг меъёрий такомиллаштириш қоидаларини амалга ошириш ва ҳисобга олишни услубий таъминлаш;

2) корхонанинг ҳисобот сиёсатини йўлга қўйиш:

·        ҳисоблар белгилари бўйича танлаб олиш;

·        ҳисобларнинг иш режасини ташкил этиш;

·        бухгалтерия ҳисоб турини танлаш;

·        асосий қуроллар ва номоддий активларни амортизациялаш бўйича эскириш ҳисоблашнинг методларини танлаб олиш;

·        ишлаб чиқариш ҳисоби методлари танлаш - ўзига тушар нархи бўйича, ҳисоблаш нархи бўйича, ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатларни йўқотиш усуллари;

·        тайёр маҳсулотнинг фойдаланилган ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш усулларини танлаш, ноишлаб чиқаришни баҳолаш усуллари;

3) таҳлилий ҳисоб маълумотномаларини йўлга қўйиш;

4) бухгалтерия ўтказмаларининг операция ва шаблонларини йўлга қўйиш;

5) дастлабки ҳисобот хужжатларининг турларини йўлга қўйиш;

6) стандарт ҳисоботларни йўлга қўйиш (ички ва ташқи);

7) бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари талабларини йўлга қўйиш ва бош.

2. Ахборот технологиялари:

1) бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини аппаратли ва дастурий платформаси;

2) дастурий мажмуанинг ахборот-технологик архитектураси;

3) дастурий мажмуанинг модулли архитектураси;

4) дастурий модулларни автоном фойдаланиш имконияти;

5) бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини функционал аъзоси конфигуратори;

6) маълумотлар базаси тизими, МББТ тавсифномаси;

7) ахборот тизими функциялари ва маълумотлар базасини ҳимоя қилиш;

8) МБ - маълумотлар базасини маъмурийлаштириш қуроллари;

9) фойдаланиш интерфейсини ишлаб чиқишнинг инструментал қуроллари, ахборот тизимлари функционаллигини ривожлантириш;

10) корхона масштабидаги бошқа ахборот тизими билан, ташқи ахборот тизими билан ахборотнинг ўзаро таъсири (маълумотлар алмашинишида технологиялар ва форматлар);

11) ахборот тизимини лойиҳалаштириш, йўлга қўйиш ва олиб бориш технологияси;

12) ахборот тизими персонали маълумотлигига талаблар.

Компьютер ахборот тизимида бухгалтерия ҳисобининг стандарт ахборот технологияларини амалга оширилиши таъминланади:

1. Бухгалтерия ўтказмалари шаблонларига эга хўжалик операцияларини ташкил этиш. Ҳисобларнинг иш режасига бухгалтерия ўтказмалари корреспонденциясини йўлга қўйиш.

2. Ўтказмаларнинг қўшимча реквизитлари билан таҳлил ҳисоблари маълумотларининг тўғри келиши, мослиги.

3. Бухгалтерия ўтказмалари учун стандарт матнлар, шарҳларни ташкил этиш.

4. киритиш ва таҳрирлашнинг экранли турларидан фойдаланган ҳолда дастлабки ҳисоб ҳужжатларининг ахборотларини электрон турида етказиб бериш.

5. Валюта ҳисобини мукаммаллаштириш, ўтказма шаблони, валюта курси, валюта турини коди реквизитларига эга, улар асосида ўтказманинг валюта суммаси ҳисоби бажарилади.

6. Ҳар хил гуруҳларнинг дастлабки ҳисобга олиш маълумотлари реестрларини ташкил этиш:

·  «ўтказмалар» - асосий ҳисобга олиш регистри ҳисобланади, бухгалтерия ўтказмалари, ҳисоблар корреспонденцияси, ўтказмалар суммасини ўз ичига олади;

·  «операциялар» - ҳисобда рўйхатга олинган хўжалик операциялари ҳақида маълумотларга эга. Бухгалтерия ўтказмалари тўғридан-тўғри таҳририлаштирилишига йўл қўйилмайди, операциянинг ўзини таҳрирлаш орқали амалга оширилади. Бу минимал ҳаражатлар ва ҳисоб маълумотларининг тўғрилигини кафолатлайди;

·  «ҳужжатлар» - дастлабки ҳужжатларнинг махсус шаклларига мувофиқ расмийлаштирилган маълумотларга эга. Ҳисоб маълумотларини киритишнинг ушбу варианти энг қулай ҳисобланади. Сабаби хўжалик операцияларини ҳужжатда расмийлаштириш ва ўтказмаларнинг ҳисобга олинишини ишлаб чиқиш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади, лекин уларни вақт бўйича ажратиш ҳам мумкин: дастлаб ҳужжатни тайёрлаш, сўнг уни ҳисобда қайта ишлаш.

7. Дастлабки ҳисоб маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлалигини дастурий назорат қилиш, шунингдек, «корректорлик бухгалтерия ўтказмалари» ёрдамида ҳисобларнинг корреспонденциясини текшириш.

8. Ҳисоб маълумотларини киритиш ва таҳрирлашда МБ станцияларига кириш.

9. Бухгалтерия ўтказмалари, операциялар ва ҳужжатларни танлаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, кўпайтириш мақсадларида уларни агрегациялаш ва фильтрациялаш.

10. Ташқи ҳисобнинг стандарт шаклларини автоматик тўлдириш (баланс, балансга қўшимча, солиқ карточкалари, даромад ҳамда декларациялар, нафақа жамғармасини маълумотномалари ва бош).

11. МБ маълумотларининг, ҳужжатларнинг, шунингдек, ҳисобот ҳужжатларининг айрим турларини импорт ва экспорти.

12. Офиснинг дастурий маҳсулотларига йўл очиш (матнли таҳрир, электрон жадвал, браузер, электрон почта, органайзер).

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими дастурий-технологик архитектураси ва корхона масштаби орасида боғлиқлик бор. Ушбу боғлиқлик билан ахборот тизими функцияларини амалга ошириш учун ахборот технологияларига талаблар ва уни ташкил этишда ҳаражатларнинг мақсадга мувофиқлик даражаси ҳамда бошқаришни автоматлаштиришнинг афзаллиги таъкидланган.

Корхона масштаби қанчалик кичик бўлса, ахборот оқимларининг тезлиги ҳам шунча паст, бухгалтерия ҳисоби ҳам осон кўринади, бу қонунийликда чекланишлар ҳам бўлиши мумкин. Корхоналарнинг маълум гуруҳи учун стандарт ва қиммат бўлмаган технологиялардан фойдаланади.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими йирик корхоналар учун корхонанинг тўла ахборот тизимида дастурий технологиялар жабҳасидаги ечимлар билан тасдиқланиши лозим. Бошқа томондан, корхона масштаби бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимига объектив талабларни қўяди, хусусан: тармоқ технологиясини мукаммаллаштириш, ахборот тизими билан ҳисобчиларнинг катта жамоасини биргаликдаги иши, йирик масштабдаги МБни қуриш, бухгалтерия ҳисобининг ривожланган моделини амалга ошириш.

Ўрта ва айрим йирик корхоналар учун бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини барпо этишда ахборот технологияларини танлаш учун катта йўл очилган.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини барпо этиш учун дастурий маҳсулотлар ҳисоб функциялари, уларнинг интеграцияланиши тўлиқлиги бўйича ажратилади:

1) бухгалтерия ҳисобининг айрим бўлимлари локал автоматлаштирилиши учун дастурий маҳсулотлар;

2) бухгалтерия ҳисобининг мажмуавий автоматлаштирилиши учун дастурий маҳсулотлар;

3) бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини бошқа ахборот тизими аралашган функционал ахборот тизимлар билан ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамловчи дастурий маҳсулотлар; (бухгалтерия ҳисоби + ахборот тизими савдоси, бухгалтерия ҳисоби + омбор ахборот тизими, бухгалтерия ҳисоби + сотувларни бошқариш тизимлари, бухгалтерия ҳисоби + кадрларни ҳисобга олиш ахборот тизими);

4) корхонани бошқаришнинг барча функциялари билан бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ интеграллашган ахборот тизими.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини ташкил этиш учун дастурий маҳсулотлар, одатда, модулли архитектурага эга, айрим модулларнинг (бошқаришнинг контурлари, блоклари) автоном тарзда фойдаланилиши мумкин. Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими ҳисобчилар АИЎ турида амалга оширилади. Айрим АИЎ дастурий модуллар ёрдамида мустаҳкамланади, алоҳида ишлаши ҳам мумкин.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини ташкил этиш учун дастурий маҳсулотларнинг характерли хусусияти – ахборот технологиялари компонентларини танлашда эркинлик «даражаси». Айрим дастурий мажмуаларда методологик ва ахборот-технологик ечимлар модификациясига муҳтож эмас.

 

2. Хўжалик операциялари журнали

 

Дастурий маҳсулотлар бозорида бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини ташкил этиш учун дастурларнинг асосий гуруҳлари шаклланган. Дастурий маҳсулотнинг ушбу гуруҳи ташқи ҳисобот тури жамланмасини тайёрлашга мўлжалланган. Асосий маълумотлар бўлиб бухгалтерия ўтказмалари ҳисобланади, у МБга дастлабки ҳужжатларни расмийлаштирмасдан тўғридан-тўғри киритиш йўли билан шаклланади. Ўтказмалар таҳлилий ҳисоблар турига эга бўлиши мумкин, ҳужжат - асосларга, тушунчаларга эга. Одатда, «операция», «ҳужжатлар» регистрлари юритилмайди. Дастурлар фойдаланувчиларга берилади:

·  ҳисоблар режаларини йўлга қўйиш имконияти;

·  таҳлилий ҳисоб маълумотномаларини ташкил этиш қуроли;

·  бухгалтерия ҳолатини таҳлил қилиш ва ўтказмалари фильтрацияси учун юқори даражадаги сўроқ турлари;

·  ҳисоботларни шакллантириш учун генераторлар;

·  ташқи ахборот тизими билан маълумотларни алмаштириш операцияларини мустаҳкамлаш қуроллари.

Ушбу гуруҳ дастурлари АИЎ ҳисобчисининг икки турига мос келади:

1)    ҳисобчи АИЎ - ЭҲМ оператори, у бухгалтерия ўтказмаларининг катта ҳажмини расмийлаштиришни таъминлайди;

2)    бош ҳисобчи АИЎ бухгалтерия ҳисоботини ва якуний ҳисоботни шакллантиради.

 

3. Бухгалтерия ҳисобининг инструментал компьютер тизимлари

 

Бу бухгалтерия дастурларининг кенг тарқалган гуруҳи, улар ёрдамида ҳар хил ахборот технологияларидан фойдаланувчи шахс хоҳлаган масштабдаги корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби ахборот тизимини қуриш мумкин. Ушбу гуруҳ дастурларининг хусусияти бу - БҲКТ компонентларининг тузилиши ва модификацияси учун қаратилган инструментал қуролларнинг босим билан келиши ҳисобланади.

Шаклий инструментарий ўз ичига қуйидагиларни олади:

·  дастур модуллари ёки модификациялаш учун дастурлаш тизими;

·  ахборот тизимини ҳар хил объектларининг конструкторлари;

·  бухгалтерия ҳисоби ахборот тизимини объектларининг прототиплари - бошқариш объектларининг маълум гуруҳлари учун шаклий конфигурациялари;

·  бухгалтерия ҳисоби ахборот тизими объектларини йўлга қўйиш модули;

·  юқори даражадаги қидириш (сўраш) тиллари (QBE, SQL реляцион тиллари);

·  бошқа ахборот тизими билан интеграциялаш қуроллари ва технологиялари;

·  Интернет тармоғида ресурсларнинг нашр қилиниши.

Шу каби дастурий маҳсулотларни инструментал қуроллар ёрдамида қурилган объектларни тўлдириш учун мўлжалланган «қобиқ» сифатида қараш мумкин.

Дастурлар бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва олиб боришни амалга оширувчи мутахассислар ва малакали фойдаланувчиларга қаратилган.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими сифатини яхшилаш ва ҳаражатларини камайтириш «шаклий конфигурациялари»ни қўллаш ҳисобидан амалга оширилади, бу оммавий қўллашга яроқли бўлган корхоналарнинг алоҳида гуруҳига қаратилган.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими дастурий маҳсулотлар гуруҳи базасида қурилади, агар:

·  бухгалтерия ҳисобининг маълум ахборот тизимига шаклий конфигурация тўла тўғри келса;

·  инструментал қуролларни натижали фойдаланишга эҳтиёжи бўлган фойдаланувчиларнинг малакаси етарли даражага эга бўлса;

·  дастурий маҳсулотнинг сифатли олиб борилиши (ташқи ҳисобот шакллари - компонентларни домий янгилаш, классификатор ва маълумотлар, ҳисоботларнинг стандарт алгоритмлари, ҳужжатларнинг экранли формалари ва бошқалар).

 

4. Кичик корхоналар учун интеграллашган бухгалтерия

 

Бухгалтерия ҳисоби интеграллашган ахборот тизими ҳисобот функцияларининг тўла таркиби билан ажралиб туради. Марказлашган МБни қўллайди. Дастлабки ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштириш чоғидан жамловчи ҳисобот ва якуний маълумотлар шакллангунча ҳисоб ахбороти ишлаб чиқилишининг тўлиқ циклига эга, улар фойдаланувчилар учун қулай ва оддий бўлган инструментал қуроллар:

·  дастур ишининг алгоритмларини ўзгартирувчи константалар;

·  экран шаклларининг генератори;

·  ҳисоботлар генератори;

·  юқори даражадаги сўроқ тиллари.

МБга санкцияланган йўл, ҳимоя қилиш, маъмурийлаштириш масалалари ўрта даражада ечилган, бунинг сабаби улар энг муҳим масала ҳисобланмайди.

Дастурларни эксплутациялаш ва олиб боришни осонлаштириш учун улар битта компьютерга уланади, агар бир нечта компьютер бўлган ҳолда улар орасидаги ахборот алмашуви ўтказманинг экспорт – импорт режими ёки тармоқ бўйича ўзаро етказиб берувчиларнинг ёрдамида амалга оширилади. Бунда маълумотларнинг якуний ишлаб чиқилиши ва бухгалтерия ҳисобларнинг ишланиши марказий компьютерда бажарилади.

Бундай дастурларни мақсадга мувофиқ тарзда қўлланилиш жойи бу – кичик ва йирик бўлмаган ўрта корхоналар, уларнинг ҳисоб иши ҳажми кичик ва ҳисобчилар сони биттадан уч кишигача ҳисобланилади.

 

5. Ўрта ва йирик корхоналар учун мажмуавий бухгалтерия ҳисоботи

 

Бухгалтерия ҳисоби мажмуавий ахборот тизими – бу локал ҳисоблаш тармоғида сақланган МБга ишловчи АИЎ таркиби. Мажмуавий ахборот тизими ажратилган АИЎ таркибидан бухгалтерия ҳисобининг амалга оширилган функциялари тизими билан ажралиб туради. Улар:

·  ҳисобларнинг битта режасига;

·  битта ҳисоб сиёсатига;

·  умумий тизимдаги меъёрий маълумотга;

·  ҳар хил АИЎ учун ҳисоб даврининг синхронлигига;

·  АИЎнинг бир-бири билан ўзаро таъсирининг қатъий регламентига эга.

Бироқ тизимлар, одатда, тармоқ йўналишига эга (савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш, бюджет соҳаси). Айрим АИЎ таркиб ва функциялари бошқариш объекти турига қараб мослаштирилиши мумкин. Ҳар бир АИЎ бир-бири билан мажмуа ҳолида ёки бир-биридан мустақил равишда ишлаши мумкин.

Ахборот тизими учун умумтизим ишлаш бажарилади, алоҳида АИЎ учун қуйидаги параметрларнинг қуйи тизим ишланиши бажарилади:

·  хўжалик операциялари учун бухгалтерия ўтказмалар шаблонлари;

·  дастлабки ҳисоб ҳужжатларининг экранли шакллари;

·  солиқлар ҳисоби алгоритмлари, ўтказмалар суммаси, амортизацион ҳаражатлар параметрлари.

Бухгалтерия ҳисоби мажмуавий ахборот тизимининг ядроси бўлиб бош ҳисобчи АИЎ ҳисобланади, у бухгалтерия ўтказмаларининг ягона ҳисоб регистри билан ишлайди. Одатда, бухгалтерия ҳисобининг мажмуавий ахборот тизими функциялари бухгалтериянинг ўзига қараганда анча кенгроқ: қўшимча, иш вақти ҳисоби, сотувларни бошқариш, сотиб олиш ҳисоби юритилади.

 

6. Молия тизими ва бизнес режалаштиришнинг компьютер тизимлари

 

Дастурий тизимларнинг ушбу гуруҳи бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими билан боғлиқ, сабаби молиявий таҳлил учун қатор ҳисобот даврлари учун (квартал, йил) ҳисоб баланси маълумотлари ва балансга қўшимчалар фойдаланилади. Молиявий таҳлил натижасидаги мулк ва унинг манбалари тизимида ўзгаришлар аниқланади ва қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобга киритилади:

·  ҳар хил даврларда корхона фаолиятининг даромадлар камомадлари;

·  фаолият айрим турларининг рентабеллиги;

·  капиталнинг рентабеллиги;

·  айланма капитал активлари ва айрим элементларнинг айланиш имконияти;

·  тўлаш имконияти, шунингдек, қарз мажбуриятларини қоплаш коэффициентлари, ликвидлилик, ўзини-ўзи молиялаштириш интерваллари;

·  молиялаштиришнинг ташқи манбалари беғаразлигини характерловчи молиявий барқарорлик;

·  тоза активлар нархи;

·  корхонанинг бирор нархи;

·  маҳсулотларнинг айрим турларининг ишлаб чиқарилиши ва сотилиши натижалилиги;

·  маҳсулот, иш ва хизматларнинг ўз нархи тизими;

·  пул оқимларининг «кэш – фло»си;

·  маҳсулотнинг маълум тури учун зоя кетмаслиги нуқталари.

Молиявий таҳлилнинг ривожланган дастурлприда корхонанинг молиявий ҳолатининг башорати имитацион моделлаштирилиши усулларини корхона баланси башорати қурилиши, кўрсаткичларнинг омил таҳлили бажарилишини амалга оширади.

Ушбу гуруҳ дастурларининг бошқа тури бу – бизнес режа ва инвестицион лойиҳаларнинг бизнес режалаштирилиши, кўрилиши ва таҳлили:

·  ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш ҳажмини режалаштириш;

·  инфляцион жараёнлар, ишлаб чиқариш ҳажми, тайёрлаш технологияларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни ундириш ва сотишга кетган ҳаражатларни ҳисоблаш;

·  вақт ва талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш фондларига, моддий-меҳнат ресурсларига талабларни ҳисоблаш;

·  сотилишдан ташқари операциялар бўйича даромад ва ҳаражатларни режалаштириш.

Молиявий таҳлил бухгалтерия ҳисобининг мажмуавий ахборот тизимида ва корпаратив ахборот тизими таркибида молиявий таҳлил модуллари билан бир қаторда махсуслаштирилган тизимлар ҳам мавжуд. Асосий муаммо – таҳлил учун керакли ҳажмда ахборот олиш учун ҳақиқатлилик ва ўз вақтидалик.

Бу гуруҳ дастурлари қуйидаги параметрлар бўйича ажратилади:

·  бухгалтерия, оперативлик ва статистика ҳисобларининг ахбороти билан ўзаро таъсирни мустаҳкамлаш;

·  молиявий ва инвестицион таҳлилнинг қўлланилаётган методлари ва инструментлари;

·  корхоналарнинг моливий ҳолатини яхшилаш усулларини «таклиф этадиган», таҳлил натижаларини «тушунтириш»га қадар экспорт тизимлар мавжудлигига Россия Федерациясининг «ИНЭК», «Альт», «Росэкспертиза» фирмаларининг «Телеком сервис» ахборот технологиялари марказининг  ишлаб чиқишлар тизими энг машҳур  хисобланади. Масалан, «ИНЭК» фирмаси қуйидагиларни таклиф этади:

·  ИНЭК-КФТ (корхона фаолияти таҳлили) корхоналарнинг фаолияти таҳлили – моддий, хом ашёвий, иссиқлик-энергетика ва меҳнат ресурсларининг  фойдаланиш  натижалиги  таҳлили, маҳсулотнинг ўзига  тушар нархи  ва уни сотишдан  тушган фойдасининг  таҳлили. Даромаднинг омиллилик таҳлили бажарилади,  молиявий барқарорлик  ва зарарга қолмаслик  нуқталари ҳисоблаб чиқилади, корхонанинг  молиявий ҳолатига  умумий баҳо берилади;

·  ИНЭК-Таҳлилчи - корхоналарнинг ишлаб чиқариш молиявий фаолиятини таҳлили, корхонанинг ривожланишининг самарадорлик режасини тайёрлаш (инқирозга қарши дастур), маҳаллий ва халқаро стандартларга мувофиқ бизнес режаларни баҳолаш ва таҳлил қилиш;

·  ИНЭК-КМҲТ (корхонанинг молиявий ҳолати таҳлили) корхонанинг молиявий ҳолати таҳлили, фаолиятининг хоҳлаган туридаги корхона ва ташкилотнинг молиявий  ҳолатини таҳлили, молиявий битимнинг  автоматик шаклланиши, ушбу корхоналарининг консолизация, бир нечта корхоналарининг таҳлили натижаларини  таққослаш.

·  ИНЭК-Инвестор - инвестицион лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши, таҳлили ва баҳоланиши. Инвестициялик ҳаражатларининг натижалигини баҳолаш, тоза ликвидациялилик нархининг ҳисобланиши.

 

7. Корпоратив ахборот тизимининг (КАТ) таркибида

бухгалтерия тизимлари

 

Корпоратив ахборот  АТ (SAP R/3, Sun System, Concord) ҳамда маҳаллий фирма - ишлаб чиқарувчиларининг корпоратив турдаги ахборот тизимлари фойда бўлиши туфайли бухгалтерияли ERP гуруҳи тизимининг компоненти бўлди. SAP R/3 жаҳон миқёсидаги корпоратив АТда молиявий бухгалтерия ва назорат (бошқарув ҳисоби) интеграциясини таъминловчи ҳисоблаш ва ҳисобот бериш тизими мавжуд.

Корхона қуйидаги ташкилий бирликларнинг йиғиндиси сифатида қаралади:

·  Концерн - консализацияланган баланс ва даромад ҳамда ҳаражатлар ҳисобини тузувчи корхоналар гуруҳи. Концерн бир нечта компанияга эга бўлиши мумкин.

·  Компания- энг кичик ташкилий бирлик, у учун баланс тузилади. Компания битта ёки бир нечта баланс бирликларидан иборат.

·  Баланс бирлиги - мустақил балансда турган энг кичик ташкилий бирлик. Бу миллий даражадаги хусусиятни ҳисобга олган юридик шахс (қонунчилик, солиқлар, миллий валюта, ҳисоблар режаси). Баланс бирлиги бир ёки бир нечта бизнес жабҳаларни ўз ичига олиши мумкин. Бу марказий тузилмали бирлик.

·  Бизнес жабҳа – ташқи ҳисоб ва ҳисоботнинг ташкилий бирлиги, компаниянинг айрим бўлими ҳисобланади. Бир ёки бир нечта баланс бирлигини қамраб олади, маълум сегментлар бўйича ажратилади (масалан, фаолият тури, жавобгарлик жабҳалари, маҳсулот гуруҳлари, бошқариш функциялари бўйича).

Назорат ва SAP R молия бухгалтерия ўртасида қуйидагича боғлиқлик бор:

1. Назорат молия бухгалтериясидан ажратилган ахборот билан операция қилади.

2.          дастлабки ҳаражат турлари ва тушумлар бухгалтерия ҳисоблари билан боғлиқ.

3.          Дастлабки ҳаражатлар ва тушумлар Бош китобдан олинади ва қўшимча контировка билан таъминланади.

4.          Назорат китобидан молия бухгалтерияси ва назорат маълумотларининг текширилиши ўтказилади.

Назоратда қуйидаги ташкилий бирликлар фойдаланилади:

-   назорат бирлиги – ҳаражатнинг тўлиқ тугалланган ҳисоботи, ўз ичига бир ёки бир нечта баланс бирликларини олади, улар ҳар хил валюталарни, лекин битта операцион режасини қўллаш мумкин;

-   ҳаражатлар тури – асосий ҳисоблар режаси позициялари, улар назорат бирлиги ичида ҳаражат ресурслари ҳақидаги маълумотлар учун фойдаланилади;

-   тушумлар тури – асосий ҳисоблар режаси позициялари, улар ишлаб чиқариш ишларини улуш ҳақидаги маълумотлар учун қўлланилади;

-   даромаднинг пайдо бўлиш жойи – корхона ичида фаолият натижаларининг ҳисоби. Молиялаштириш жойигача кенгайтирилиши мумкин;

-   ҳаражатларнинг пайдо бўлиш жойи – назорат бирлиги ичида ташкилий бирлик, ҳаражатларнинг пайдо бўилишини ажратувчи объект;

-   ишлар турлари (ИТ) – нарх баҳоси бўлган битта ҲПБЖ (ҳаражатларнинг пайдо бўлиш жойи)да бажариладиган ишлар. Битта ҲПБЖга 0 – 1 ёки ундан ҳам кўп ИТ тегишли бўлади;

-   буюртма – назорат бирлиги ичидаги тадбир. Буюртма ҳаражатларнинг режалаштирилиши, назорат қилиниши, қайта ҳисобот чиқишига қаратилади.

Буюртмалар қуйидагиларга ажратилади: ишларни чегаралаш учун буюртмалар, инвестицион буюртмалар, тушумларни бор буюртмалари, ускуналарни техник кўрик ва ремонти учун буюртмалар, ишлаб чиқариш буюртмаси, монтажга буюртма, серияли буюртмалар, технологик буюртмалар;

-   ҳаражат ташувчилар (ҲТ) - ҳаражатларни калькуляциялаш объектлари ҳамда логистика объектлари: тайёрлашга буюртма, материал (сотиб олиш/сотиш обьекти), ишлаб чиқариш буюртмаси, мижоз буюртмаси;

-   хўжалик жараёнлари - корхона ичидаги ишларнинг кетма-кетлиги, тузилмаланган операциялар қуроли;

-   натижаларни ҳисобга олиш бирлиги - концерн бўлими, у учун сотиб олиш бозорининг бирдан-бир (ягона) сегмаентациясига эга. Ҳисобнинг ҳар бирлиги бўйича натижа ҳаражат ва тушумни таққослаш йўли кўрсатилади. Натижаларни ҳисоблашнинг бирлигига бир нечта назорат бирликлари тўғри келиши мумкин;

-   натижаларни ҳисоблаш обьеклари - натижаларни ҳисоблаш ва сегментлар бўйича ҳисоблашни акс эттирувчи қўшимча кўрсаткич;

-   обьектлар гуруҳи - синфий белги, у обьектлар ва ташкилий бирликларнинг назорат жабҳаларига тегишлилигини аниқлайди:

§ ҲПБЖ - қўшимча ҳаражатлар назорати;

§ ҲТ - ишлаб чиқариш ҳаражатлари назорати;

§ ИБ (инвестицион буюртма) – инвестициявий нзорат;

§ НҲО (натижаларни ҳисоблаш объекти) – сотиб олиш назорати.

Молия бухгалтерияси бир-бири билан ўзаро боғлиқ модуллардан иборат.

Бош китобдаги ҳисоб. Бош китоб ташқи ҳисобот ҳужжатларининг шаклланишига асос бўлади. Унда ҳисоботга халқаро талабларни қўйилиши мувофиқ (IAS, GAAP, GOB) ҳисобларнинг бир нечта режалари, ҳар хил валюталарни фойдаланган ҳолда ўтказмалар кўрсатилиши мумкин.

SAP R/З га ҳисоблашнинг асосий тамойили бўлиб хўжалик операцияларини ҳужжатлаштириш ҳисобланади. Ҳар бир операция ҳақидаги маъмурий ўтказманинг ҳужжати сифатида сақланади.

Ҳисоблашда ҳужжатнинг ҳар бир тури учун бухгалтерия ўтказмасини шакллантиришнинг қоидалари берилади. Олдин ўтказилган ҳужжатларнинг такрорий корректировкаси йўлга қўйилади. Бунда қуйидагилар мустасно:

·  ҳисоб рақами;

·  ўтказма коди;

·  ўтказма санаси;

·  сумма;

·  бошқарувчи ахборот.

Узоқ вақт мобайнида такрорланувчи хўжалик операциялари учун узоқ муддатли ўтказмалар киритилади. Бундай ҳужжат сумма, сумма рақами, бошқарувчи ахборот, ўтказманинг ҳаражат қилиш муддатини кўрсатишга эга.

Шаклий ўтказма ҳужжатлари – модуллар турида расмийлаштирилади, улар ёрдамида асосга ҳужжатлар, уларга мос ўтказмалар такрор-такрор шаклланади.

Бош китобдаги бухгалтерия олдин ҳужжатларни расмийлаштирилиши, кейин уларнинг ўтказилишини бажариш имконига эга. Даврий хўжалик операцияларини автоматлаштириш учун молиявий тақвим юритилади. Ҳужжатларнинг ҳаммасини ҳоҳлаган валютада киритиш мумкин.

Ўтказмалар ҳисобларнинг қабул қилинган режасини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Ҳисобларнинг ҳар хил режаларини қўллаш мумкин:

·             баланс бирлигининг оператив режаси;

·             компания ҳисоблари режаси;

·             концерн ҳисоблари режаси.

Бу бир хил ўтказмаларни ҳар хил аспектларда кўрсатади. Бир нечта баланс бирликлари учун ҳисобларнинг ягона режаси қўлланилади.

Ўтказмалар асосий ҳисоблар бўйича кўрсатилади, улар Бош китобда аниқланган. Ҳар бир ҳисоб учун асосий ёзма берилади. У бутун компания ва ҳар бир баланс бирлиги учун маълумотларни киритиш ва ишлаб чиқиш тартиби аниқланади.

Бош китобда ахборотларнинг пайдо бўлиши ва расмийлаштирилиш вақти тўғри келмаслиги мумкин, агар позиция сифатида дастлаб қўшимча китобда расмийлаштирилган бўлса, маълум алгоритм бўйича ёрдамчи китоблар позициялари Бош китобнинг ҳисоблар сальдосида кўрсатилади. Шунинг учун Бош китоб – бу марказлаштирилиб сақланган МБ, у ёрдамчи китоблар билан келишилган ҳолда юритилади ва ҳисоботлар таҳлили ва қурилиши мақсадларида фойдаланилади.

Таҳлилий ҳисоб махсус регистрлар ёрдамида юритилади, улар ҳисобот тузиш учун асос бўлади. Хоҳлаган вақтда ҳар бир ҳисобнинг сальдоси ва унинг айрим позицияларини қараб чиқиши, дебет ва кредит бўйича ҳисобларнинг айланиши ҳақида маълумотларни олиш мумкин.

Бош китоб даврлар кесимида валюта турини кўрсатган ҳолда асосий ҳисоб рақамини, баланс бирлиги, бизнес жабҳа даражасида режалаштириш имкониятини беради.

Ҳисобларни шакллантиришидан олдин Бош китоб ҳисобларининг кунлик, ойлик ёпилиши бажарилади . Ёпилиш даврига боғлиқ якунларнинг ҳар хили келиб чиқади. Балансни корректировкаловчи ёрдамчи процедуралар бажарилади, баланс, даромад ва камомадлар бўйича таҳлилий ҳисоботлар берилади.

SAP–EIS технологияси базисидаги молиявий ахборот тизими бухгалтерия ҳисоби ҳолатини таҳлил қилиш учун катта имкониятлар беради. Таҳлил мақсадлари учун махсус регистрлар кўрилади, улар таҳлил белгиларини қўшиш йўли билан Бош китобнинг ҳисоблари асосида кўрилади.

Ҳисоботларни тузиш учун стандарт инструментал қуроллар фойдаланилади: Report Writer ва Report Painter. Ҳисоботлар натижаси экранга, файлга ёки SAP жадвали турида берилиши мумкин.

Асосий қуроллар бухгалтерияси (АҚБ). Модул баланс моддаларида берилган компаниянинг асосий капиталини бошқаришни таъминлайди. Баланс моддаси ўз ичига бир нечта асосий ҳисобларни олиши мумкин. Асосий капитални моддий бўлмаган активларга, моддий активларга ва молиявий мулкка ажратиш мумкин.

Барча АҚБ гуруҳларга бўлинади, улар учун гуруҳнинг асосий ёзмаси турида умумий ҳусусиятлар берилган. Шу боис ҳар хил ҳисоб мақсадлари учун АҚБнинг иерархик классификацияси берилади.

Модул ёрдамчи китобни фойдаланади, унда АҚБ ҳаракати бўйича барча ахборот йиғилган. Китобнинг маълумотлари Бош китобга етказилади. SAP R/З тизими модулнинг кредиторлар бухгалтерияси ва дебиторлар бухгалтерияси билан боғлиқлигини АҚБ нархини кўрсатиш учун ўрнатади.

АҚБ ҳисобининг марказий элементи – маълум мамлакатнинг қонунчилигини кўрсатувчи АҚБ нархини баҳолаш усули.

Ҳар бир АҚБ гуруҳи учун амортизация коди, эксплуатация муддати, амортизация усуллари бор. SAP R/З тизими амортизациянинг махсус турларини қўллашни, амортизация усулларини танлашни, АҚБ эксплуатацияси муддатини ўзгартириш, мулкларга солиқни ушлаб қолиш, ҳисоблар валютасини танлашга имконият беради.

Дебиторлар ва кредиторлар. Дебиторлар бухгалтерияси сотиб олувчилар ҳисоблашганда, кредиторлар бухгалтерияси – материални етказувчилар билан ҳисоблашганда юритилади.

Дебиторлар ва кредиторлар доимий мижозлар ва тасодифий сотилишлар ўтказадиган «ҳар хил шахслар»га бўлинади. Мижозлар учун бош фирма ҳисоблари, альтернатив тўловчи, альтернатив олувчиларга берилиши мумкин. Мижоз ҳақидаги барча маълумот асосий ёзувда белгиланади, у уч даражали тузилмага эга:

·             корхона ичида солиқлар бўйича барча баланс бирликлари ва ҳар бир ташкилот учун умумий маълумотлар (манзил, банк реквизитлари, дебитор коди);

·             маълум баланс бирликлари учун маълумотлар (тўлаш шартлари, бош бухгалтериянинг назорат ҳисоби);

·             сотиб олиш ёки сотиб олувчи ташкилотлар учун маълумотлар (буюртманинг ишлаб чиқилиши, ҳисобларнинг жўнатилиши).

Мижозлар учун хўжалик тавсифларини ҳисобга олиб кредит турларини очиш мумкин.

Сотиб олувчидан тўлаш пули келиб тушган ҳолда тўлаш учун ўтказма берилади ва дебиторнинг ҳисобининг тўлаш позициялари ҳисобнинг очиқ позицияларига тенглаштирилиши бажарилади. SAP R/З тизими тўлашнинг ҳар хил турлари ва шаклларини мукаммаллаштиради (чеклар, ўтказмалар, векселлар, ҳисобнинг электрон тўланиши).

Microsoft Solutions ечимлари. Microsoft Business Solutions ягона интеграллашган платформани таъминлайди, у бозорнинг ўрта сегментининг барча вакиллари талабларига мувофиқ кичикдан йирик корхоналаргача янги технологиялар билан базаланган.

1) Microsoft Business Solutions – Navision – кичик ва ўрта корхоналарнинг кўпчилигини молиявий ва товар – моддий оқимлар билан бошқариш учун ечим (тармоқ масалаларига эга бўлган интеграллашган модулли тизим, бизнес натижалилигини ва назоратини ошириш учун тезкор ва ишончли усул).

2) Microsoft Business Solutions – Axapta – ERP 11 гуруҳи корхонасини бошқаришнинг янги интеграллашган тизими; ягона платформада интеграллашган ечимни талаб қилувчи ўрта ва йирик корхоналар, корпорациялар ва холдинг бўлинмалари учун масштабли тизим; тез ўзгарувчан бозор шароитларида компанияларга янги рақобатли даромадлар таъминловчи ечим.

3) Microsoft Business Solutions CRM – мижозлар билан муносабатларни бошқариш тизими, улар қуйидаги интеграллашган модуллардан иборат:

·             сотувларни автоматлаштириш (Sales);

·             сервис (Customer Service).

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Бухгалтерия ҳисобида ахборот технологиялари тизимининг дастурий маҳсулотлари деганда нимани тушунасиз?

2. Хўжалик операциялари журнали нима?

3. Бухгалтерия ҳисобининг инструментал компьютер тизимлари ҳақида нима дея оласиз?

4. Кичик корхоналар учун интеграллашган бухгалтерияни тушунтиринг.

5. Ўрта ва йирик корхоналар учун мажмуавий бухгалтерия ҳисоботи.

6. Молия тизими ва бизнес режалаштиришнинг компьютер тизимлари.

7. Корпоратив ахборот тизимининг (КАТ) таркибида бухгалтерия тизимлари қандай амалга оширилади?

 

 

13-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1.     Ўтказмалар (проводка) тўпламига нималар киради?

А.   Ҳисоблар корреспонденцияси

Б.    Ҳисобда рўйхатда олинган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар

В.   Махсус шаклларга жавоб берувчи дастлабки ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар

Г.    Ҳамма жавоблар тўғри

 

2.     Бухгалтерия ҳисоби АТнинг ишлаб чиқарувчилари олдида қандай муаммолар юзага келади?

А.   Бухгалтерия ҳисоби АТнинг конфигурациясини асослаш

Б.    Бухгалтерия ҳисобининг ахборот-технологик архитектурасини асослаш

В.   АТ нархи ва уни яратиш вақтининг чегаралангалиги

Г.    Ҳамма жавоблар тўғри

 

3.     Бухгалтерия ҳисоби АТни яратиш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар таркибига нима киради?

А.   Дастурий таъминот

Б.    Модулли архитектура

В.   Файллар ва ишга туширилувчи дисклар

Г.    Дастурлар

 

4.     Бухгалтерия ҳисобининг мажмуавий АТбу:

А.   Локал ҳисоблаш тармоғида сақланган МБга ишловчи АИЎ таркиби

Б.    МБ ишини таъминлаш билан шуғулланувчи администраторлар тизими

В.   Корхонанинг хўжалик-молиявий фаолияти таҳлили, корхона ривожланишининг самарали режасини тайёрлаш

Г.    Бухгалтерия, оператив ва статистик ҳисобларни ахборотлар билан таъминлаш ҳамоҳанглиги

 

5.     ИНЭК-Таҳлилчи нима?

А.   Корхоналарнинг фаолияти таҳлили – моддий, хом ашёвий, иссиқлик-энергетика ва меҳнат ресурсларининг  фойдаланиш  натижалиги  таҳлили

Б.    Корхоналарнинг ишлаб чиқариш молиявий фаолиятини таҳлили, корхонанинг ривожланишининг самарадорлик режасини тайёрлаш

В.   Корхонанинг молиявий ҳолати таҳлили, фаолиятининг хоҳлаган туридаги корхона ва ташкилотнинг молиявий  ҳолатини таҳлили

Г.    Инвестицион лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши, таҳлили ва баҳоланиши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

14-Маъруза. Автоматлаштирилган банк тизимларини

тузиш муаммолари

 

Режа:

1. Автоматлаштирилган банк тизимларини тузиш тамойиллари

2. Банк технологияларининг техник ечимлари

3. Банкда электрон ҳужжат айланиши

 

1. Автоматлаштирилган банк тизимларини тузиш тамойиллари

 

Ҳозирги вақтда банкларнинг омади қўлланилаётган ахборот технологияларига боғлиқ, улар замонавий банк маҳсулотларининг пайдо бўлиши омили ҳисобланади. Алоқа қуроллари ва АТ базасида банк хизматларининг бутун тўлиқ соҳаси пайдо бўлди, бу динамик ривожланишни давом эттираётган электрон ҳизматлардир.

Шу сабаб, дунёнинг кўпчилик банклари ўз ахборот тизимларига йирик суммаларини ўтказяпти: йилига суммалар оператив ҳаражатнинг 15% дан 25% гача.

Автоматлаштирилган банк тизими - бу янги ахборот технологияларининг кенг қўлланилаши базасида банкни ташкилий бошқариш шакли.

Замонавий АБТга банк фойдаланувчилари томонидан ҳам, давлат ва назорат органлари томонидан ҳам қатъий талаблар қўйилади. АБТ ишлаб чиқарувчи банк бизнеси юритилишига қаратилган меъёрий ва ҳисобот талабларига ўз маҳсулотларини мослаштириши керак. АБТга қаратилган асосий талаблар ичида қуйидагиларни ажратиш мумкин:

1. Функционал бутунлик. Бу АБТнинг бош сифатларидан бири. АБТ ўнг минглаб ҳар хил автоматлашган функциялар ва банк операцияларига эга. Функционал бутунлик дастурий маҳсулотдаги зарурли ва етарли компонентларнинг берилган фукцияларни бажаришни белгилайди.

2. Мажмуавий йўналиш. Банк фаолиятининг ҳар хил жабҳаларини интеграллаштирувчи фақат мажмуавий ахборот банк тизими. Молия корхонасининг бизнес жараёнларини бир бутунга бирлаштириш ва тўла автоматлаштиришга қодир. Мижозлар ва бухгалтериянинг ички хўжалик ишлари билан боғлиқ.

3. Тизимларни масштаблиги. Тизимнинг берилаётган эҳтиёжларини кенгайтиришга ва ечилаётган ишлар ҳажмининг ўсишига мослашиш ҳаракати: хизмат кўрсатаётган АИЎнинг сони ва реакция (таъсир), умумий ишлаб чиқариш тезлиги.

4. Очиқлик – хоҳлаган ташқи очиқ қўшимчалар билан дастураро ўзаро таъсир этувчи стандарт интерфейслар орқали интеграциялашиш имконияти, ахборот технологиялар жабҳасида замонавий жаҳон стандартларини мукаммаллаштириш кенг тарқалган офисли ва бизнес қўшимчаларга тайёр индустриал қўлланувчи шлюзларнинг мавжудлиги, Windows Еxplorer Internet Browser каби стандарт қўлланувчи интерфейслар билан тиниқ интеграция.

5. Тизимнинг мослашиши. Бу унинг мобиллиги, динамикаси, ҳаракатчанлиги. У ёки бу зарурли параметрлар қатъий берилмаган. Маълум банкнинг талаб ва шароитларига мослашиши мумкин.

Бу операцияни бажариш шартларини оператив ўзгартириш имконини беради, бу эса янги банк маҳсулотларини тузишда муҳим аҳамиятга эга.

6. Кўп қўлланилувчи ишни таъминловчи маълумотларининг ягона базаси. Саноат БҲКТ асосида маълумотларнинг тарқатилган базаларини фойдаланиш тавсия этилади.

Маълумотларнинг тарқатилган базаларидан фойдаланиш маълумотларнинг хавфсизлигининг зарурли даражасини таъминлайди, банк дастурчиларига қўшимчаларнинг мазмуний бўлимини яхшилашга имконият беради.

7. Реал вақт режимидаги иш. Бундай режимда тизимнинг бошқариш таъсирига реакцияси жараённинг ўтиш тезлигига тўғри келиши керак.

8. Хавфсизлик олиб борилади: АҚ (асосий қуроллар) хавфсизлиги тизими билан интеграллашган ҳуқуқни тақсимлаш қуроллари; хавфсизлик талаблари ўз ичига криптографик ҳимоя, аутентификация ва электрон имзонинг очиқ қуроллари билан интеграциялаш имконини беради.

Тизимни қуришда қуйидаги концептуал тушунчалардан фойдаланилади:

·  ҳужжат (база тушунчаси) – ишлаб чиқиш босқичлари бўйича ўзгарувчан бўлган банк тизими ташувчиси, у банк операциялари қилинишини математик генерациялашга қодир. Ҳужжатнинг ишланиш босқичини кўрсатиш ўз ичига қайта ишлаш алгоритмларига эга ҳужжатнинг экранли шаклини олади;

·  электрон ҳужжат айланиш тизими – электронли ҳужжатларнинг банк ичида, банк ва мижозлар орасида, банк ва унинг филиаллари, тарафдолар ёки ҳисоблаш тизимлари орасидаги тизим, модификациялаш ва етказиб бериш муҳити;

·  автоматлашган банк тизими фойдаланувчисининг иш жойи – унга тегишли бўлган ҳужжатлар тўпламига тегишли қўлланувчи манзили;

·  банк базаси маълумотларининг ажратилган, жамоа шакллантирган ва фойдаланиладиган серверлари, улар ҳужжатлар, операциялар (ўтказмалар), ҳисоблар, МБ бутунлигини назорат қилувчи жараёнлар ва триггерлар;

·  банк ёки мустақил филиалнинг операция куни – банк фаолиятини автоматлаштиришнинг банк тизими ва бошқа тизимлар ядроси (сервери).

·  микропроцессорли карталар – электрон ҳужжатларнинг авторизациялаш ва ҳисобда пулларнинг мавжудлигини тасдиқловчи қуроллар.

АБТ қуйидаги тамойилларга мос келиши керак:

1.          Фойдаланувчиларнинг динамикали иш жойлари тамойили. АБТ фойдаланувчисининг иш жойи динамикали қўйилади ва унга тегишли ҳужжатлар тўплами, ҳужжатларни ишлаб чиқиш, берилган ҳуқуқлар билан фойдаланиш мумкин. Фойдаланувчи ўз номи билан компьютерга кириб, унга тегишли бўлган ҳужжатлар билан ишлайди. Агар фойдаланувчи учун ҳужжатлар тўплами ўзгарса (у ишлаётган бўлса), унда унинг иш жойи ҳам ўзгартирилиб қўйилади.

2.          Банкнинг электрон ҳужжат айланиш тизимида базалашув тамойили. Банкнинг электрон ҳужжат айланиш тизими – банк ичида, банклар ва мижозлар орасида, банк ва унинг филиаллари, банк тарафдорлари ёки ҳисоблаш тизимлари орасидаги электрон ҳужжатларнинг тузилиши, модификацияси ва етказилишининг телекоммуникацияли муҳити. Бу тамойилга мойиллашиш барча ташқи ҳужжатларнинг муайян тартибда электрон ҳужжат айланиш тизимига тушишини кўрсатади ва бошқа банк қўшимчалари ҳужжатлар билан ишлайди, уларни электрон ҳужжат айланиш тизимига қабул қилади ва жўнатади. Банкнинг электрон ҳужжат айланиш тизимининг ўзи глобал алоқа учун ташқи телекоммуникацион тармоқларни, масалан SPRINT, Интернет ёки банкнинг ҳисоб тармоғи қўллаши мумкин.

3.          Ҳужжатларни ишлаб чиқиш технологиясида on-line ва off-line ни биргаликда фойдаланиш тамойили. Оn-line технологияси операцияларнинг ҳужжатлар билан автоматик генерация чоғида вақтнинг реал режимида ҳужжатларни ишлашга имкон беради. Оff-line технологияси ҳужжатларни автоном ишлашга имконият беради, масалан фойдаланувчининг иш жойида ўтказмаларни генерациялаш, кейин электрон ҳужжат айланиши тизими орқали уларни ҳисоблар бўйича кўчириш учун операцион ядросига жўнатади.

4.          Ҳужжатларни уникал идентификациялашни фойдаланиш тамойили. Ҳужжатларнинг уникал идентификация тизимини фойдаланиш шу ҳужжатлар бўйича ўтказилган идентификациялаш ва таҳлил қилишини, ҳисобларнинг ҳолатига таъсирини кўрсатади. Ҳужжатларнинг идентификаторлари бу ҳужжатлардан келиб чиққан барча операцияларнинг ахборотларида қатнашади.

5.          Тизим компонентларининг интеграциялаш тамойили. Тизимнинг компонентлари - тарқатилган ядро, фойдаланувчиларнинг иш жойлари ва электрон ҳужжат айланиш тизими максимал интеграллашган бўлиши керак. Бу қуйидагиларни англатади:

·  бир иш жойидан бошқасига жўнатилган ҳужжатлар турган жойидан қатъи назар, бу иш жойининг локал тармоқларига автомат ёки дарҳол берилиши мумкин ёҳуд электрон ҳужжат айланиш тизимига тушади ва хоҳлаган оралиққа транспортланади;

·  электрон ҳужжат айланиш тизими банк-мижоз тизими типидаги электрон ҳужжатларни, шунингдек, агентларнинг тўлов қоғозларини бир хил транспортлайди.У банк тизими ядроси тузган электрон ҳужжатларни автомат ҳолда жўнатади;

·  мижозга таклифлар бир хилдаги дастурий қобиққа эга.

Кўрилаётган тизимда қуйидаги асосий объектлар ажратилади: ҳужжат фойдаланувчи идентификатори, фойдаланувчи манзили, операция ва микропроцессорли карта.

Ҳужжат унинг ишлаб чиқарилиши маршрути ва ҳар бир босқичи ҳужжатнинг ишлаб чиқилишига мос келувчи алгоритмлари билан экранли шаклларнинг йиғиндиси бмлан аниқланади.

Фойдаланувчи идентификатори маълум бир фойдаланувчининг кириш ҳуқуқини аниқлайди. Фойдаланувчи ёки пароль билан (тизим томонидан сўралган) ёки микропроцессор картаси билан идентификация қилинади, у ўз навбатида фойдаланувчи томонидан персонал идентификацион номер кодини (PIN-код) киритилишини талаб қилиши мумкин.

Фойдаланувчи манзили ҳудудий тарқалган банк тизимида конкрет фойдаланувчининг турар жойини белгилайди.

Ҳисоб - оқимдаги ҳолатлар ва ҳисоблар ҳолатининг ўзгариш тарихи SQL серверида маълумотсиз сақланади, фақат триггерлар ва сервер жараёнлари орқали ўзгартирилиши мумкин, у МБ бутунлигини сақлашни таъминлайди.

Операция – ҳисоблар ҳолатини ўзгарувчи айрим ҳисоб маълумотлари ва кетма-кет бажарилган йиғиндиси. Қуйидаги шартлари сақланганда бажарилади:

·  операцияни ташкил этувчи ўтказмалар банк тизими ядросига етказиб берилганда;

·  операция ўтказилишига боғлиқ сана;

·  ушбу операция билан боғлиқ умумий ҳолдаги айрим мантиқий шарт бажарилганда. Бундай шарт – операцияни бўлим раҳбари томонидан тасдиқланиши зарурияти бўлиши мумкин.

Микропроцессорли карта – фойдаланувчи тизимини идентификациялаш ва электрон тўлов ҳужжатларини авторизациялаш қуроли. Электрон тўловлар ҳужжатини электрон имзо билан ҳимоялаш имконини беради ва адресатга ҳужжатни олган пайтда унинг идентификация ўтказишини таъминлайди – ҳужжат кўрсатилган жўнатувчи томонидан юборилганлигини текширади.

 

2. Банк технологияларининг техник ечимлари

 

Ахборот тизими – соҳадаги хоҳлаган ечим мавжуд бўлган ахборот технологик муҳит билан қўллаб-қувватланиши мумкин. Тармоқлар, серверлар, иш станциялари ва бошқа техник ускуналар маълум дастурий маҳсулотнинг тизим талаблари рўйхатига киради. Тизим талаблари, одатда, қуйидаги техник параметрлар билан аниқланади:

·        маълумотларнинг ишлашини амалга оширувчи процессорлар – ускуналар;

·        тизим ёди (хотира) – ахборотнинг сақланишини амалга оширувчи ускуналар;

·        интерфейслар – техник ускуналарнинг ўзаро ва ташқи муҳит ўзаро таъсир механизмлари;

·        коммуникация ёки тармоқ тизимлари – тизим компонентлари орасида ахборот алмашинувини амалга оширувчи бўлимлар ва механизмлар;

·        операция тизими – тизимнинг техник компонентларини бошқаришнинг функциялари йиғиндисини таъминловчи дастурий таъминот.

Оддий тизимлар учун битта компьютерга бўлган талаблар аниқланади. Бу, одатда, бутун тизим ишини таъминловчи шахсий компьютер. Бундай архитектура марказлашган тизим номини беради. Компьютер қувватидан келиб чиқиб, марказлашган тизимлар глобал масалаларни ҳам ечиши мумкин. ШКни кўп фойдаланувчига эга катта, супермини ёки мини-ЭҲМга алмаштириш битта марказлашган тизим рамкасида тўпланган масалаларни ечишни таъминлайди. Лекин бу масалаларнинг юқори нархи ҳамда мутахассисларнинг етишмовчилиги ва марказий компьютерда жойлашган дастурий ечимларнинг оз миқдори бундай тизимлардан фойдаланишни чеклайди.

Ахборот ҳажми ва бир вақтда бажариладиган жараёнлар сони ўсиши билан техник талаблар тарқатилган тизимнинг қурилишига олиб келади.

Тарқатилган ресурслар типидан келиб чиқиб, замонавий технологиялар бу тизимларнинг архитектурасини 3 турини белгилайди:

1.          Тарқатилган ҳисоблашлар – тармоққа бириктирилган бир нечта компьютерлар бажарадиган компьютер тизими.

2.          Мижоз-сервер – бўлиштирилган ҳисоблаш муҳитининг тизими модули, ундан интерфейс бўлими масалалари фойдаланувчи машинасида бажарилиб, катта ресурсларни талаб қилади. Сўровлар бир ёки бир нечта серверлар билан амалга оширилади.

3.          Кластерлар – МБ бутунлигини ушлаб турувчи ва машиналар ўзаро таъсир қуроллари билан умумий диск хотирасига эга автоном тизимларнинг барчасини ўз ичига олувчи компьютер тизими. Кластерларни фойдаланиш тизимнинг унумлилиги ва қувватини оширади, сабаби бир компьютер ишдан чиқиб қолса, унинг ишини иккинчиси ўз зиммасига олади. Фойдаланувчи кўз қарашидан кластер битта тизим бўлиб кўринади.

Бу архитектуралар ўзини-ўзи йўқ қилмайди, мижоз-сервер архитектура ресурслари учун тарқатилган ҳисобларни фойдаланиш билан бирга ишлатилади.

Мижоз-сервер технологияси ахборот тизимини қурувчи махсуслаштириш тамойилларига базаланган. Бунда компьютерларнинг икки типини аниқлайди: сервер ва фойдаланувчининг иш жойи.

Фойдаланувчининг иш жойи – ахборот тизими компоненти, у маълум бир фойдаланувчининг масалаларини ечиш учун хизмат қилади.

«Сервер» атамаси икки хил тушунилади – қуввати ажратилган компьютер ёки хизматлардан бирини амалга оширувчи дастурий таъминланиш. Бунда айрим масаланинг мустақил бажарилиши таъминловчи дастур номланади, у ажратилган компьютерда ва иш станциясида ҳам бажарилиши мумкин. Иш станциясида бажарилиш тизим ишлаб чиқарувчилари томонидан қўлланилади.

Мижоз – сервер архитектурасини танлаб туриб, биринчи навбатда серверга ўтказиладиган барча масалаларни аниқлаб олиш керак. Серверлар сифатида кенг қўлланиладиган ахборот тизими хизмати берилган:

Домен сервери тармоқ сегменти фойдаланувчилари тизимини ва уларнинг кириш ҳуқуқларини белгилайди. Бирикмалар мониторингини амалга оширади, «мижоз-сервер» тамойилида ишловчи хоҳлаган тармоқли операция тизимининг ядроси бўлиб ҳисобланади.

Файл сервери файллар видеосига ахборотларни сақлаш учун хизмат қилади, уларнинг ҳар бирига кириш назоратини амалга оширади. Файл сервер сифатида хоҳлаган бир компьютер хизмат қилиши мумкин, у ўзининг диск кенглигини фойдаланишга рухсат беради. Аммо кўплаб тармоқ операция тизимлари файл-серверларини бошқариш учун қўшимча сервисларнинг катта миқдорини таклиф этади.

МБ сервери тузилмали ахборотни сақлаш, ишлаб чиқиш ва таъминлаш учун қаратилган бу масалаларни ечиш учун SQL сўроқлаш тилини қўллаб-қувватловчи маълумотларнинг реляцион базалари серверларини фойдаланади. Уларга ORACLE, Microsoft SQL, OB2, SYBAS МБларини бошқариш тизими тегишли.

Интернет-сервер Интернет тармоқлари қоидаларига мувофиқ ахборотни беради. Кенг тарқалган серверлар бўлиб APACHE ва Internet Information Server ҳисобланади.

Қўшимчалар сервери ихтисослашган масалаларни бажариш учун хизмат қилади.

Архивация сервери – унчалик фойдаланилмайдиган ахборотнинг катта ҳажмда архивларнинг сақланишини амалга оширади.

Босиб чиқариш сервери умумий Интернетга босиб чиқаришни бошқаради. Агар у алоҳида ускуна бўлса, унда тармоқ операция тизими таркибига киради.

Архитектура асосида мижоз-сервер мижозларга тегишли иш станциялари томонидан ечилаётган масалалар рўйхати аниқланади. Уларга қуйидагилар киради:

·  фойдаланувчи интерфейсини бошқариш – иш станцияси учун кенг тарқалган, ўз ичига фойдаланувчи интерфейсини ҳар хил элементларни хизмат кўрсатишини олади;

·  офис иловалари – маълумотларнинг таҳрир қилинишини таъминловчи масалалар рўйхати (ҳар хил муҳаррирлар, матнли ва жадвалли процессорлар);

·  босиб чиқариш – йирик ахборот тизимларида босиб чиқариш функцияси серверда ва мижоз станциясида амалга оширилиши мумкин. Одатда, босиб чиқариш маълумотларнинг катта ҳажмини қоғозга чиқаришни сервер орқали таъминлайди, масалан ҳисоблаш бўйича кўчирмалар. Бу кўп ишлаб чиқарувчи принтер талаблари билан тушунтирилади, уни ҳар бир иш жойига қўйиш мумкин эмас;

·  маълумотларни киритиш ва чиқариш – мижознинг жойида ҳам, серверда ҳам бажарилиши мумкин. Агар маълумотлар автоматлашган режимда киритилса ва киритишни маъмурийлаштириш талаб қилинмаса, унда уни сервер бажаради.

Мижоз-сервер архитектурасидан фарқли ўлароқ, кластер тамойили бошқа таркибий қисмларга эга.

Кластер архитектураси бир қатор қулайликларни беради:

·  абсолют масштаблилик – хоҳлаган ўлчамдаги кластерларни тузишга архитектура имконият беради;

·  ишдан чиқишларга тузоқлилик – компонентлардан бирининг ишдан чиқиш ҳолатида тизим ишини давом эттиради, сабаби функцияларнинг ҳаммаси такрорланади;

·  нарх/ишлаб чиқаришнинг яхши кесими – таркибий қисмлар сифатида компонентларнинг кенг қўлланилиши катта қувватга эга бир компьютерни сотиб олгандан кўра кам ҳаражатни талаб қилади.

 

3. Банкда электрон ҳужжат айланиши

 

Ҳужжат айланишини бошқаришнинг дастурий тизими қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- ёзувларни бошқариш, папкаларда, қоғозда сақланаётган ҳужжатларнинг назорати;

- шаклларни бошқариш, ахборотни тўплаш ва ҳисоботларни тузиш учун қўлланилаётган шаклларни назорат қилиш;

- ҳисоботни бошқариш, қоғозда ҳисоботларнинг нашр қилиниши ва тарқатилиши;

- йўриқномаларни бошқариш, банк сиёсати ҳақида ахбортларга эга ҳужжатларни тузиш ва тарқатиш;

- архивларни бошқариш, бланк, ҳисобот, деректива, нафақа ва бошқа расмий ҳужжатларни каталоглаштириш ва кўриб чиқиш, ёзувларни тарқатиш ва сақлаш.

Банкнинг меъёрий базаси ички ва ташқи меъёрий ҳужжатларни ўз ичига олади. Ташқи меъёрий ҳужжатларга технологик ҳужжатлар киради, у банк операцияларини бажариш ва ишнинг ташкил қилиниши ва бўлимларнинг ўзаро таъсир жараёнларини белгилаб беради. Ишлаб чиқарилиш жараёнида ички меъёрий ҳужжатлар чуқур таҳлилга қаратилади, тасдиқлангандан сўнг ишга туширилади ва уларнинг ҳаракат қилиш муддатига риоя қилиш мониторинги ва бажарилиш объекти бўлиб қолади. Ушбу муддат тугагандан сўнг ички меъёрий ҳужжатларнинг қуйидаги турлари белгиланади: чора-тадбир, йўриқнома. Меъёрий ҳужжатлар фаолиятининг маълум турларини амалга оширишнинг умумий қоидалари ва шаклларини аниқлайди.

Ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқилиши, келишилиши, тасдиқланиши ва ўзгартирилишлар киритилиши банк раҳбарияти, бошқарма ва ҳар хил бўлинмалар раҳбарлари томонидан ҳисобга олинади. Ички меъёрий ҳужжатлар ҳаракатига буйруқлар ёки банк бўйича фармойишлар билан киритилади.

Меъёрий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши банкнинг ҳар хил департаментлари малакали мутахассислари, юристлар, жараёнларни ташкил қилиш бўйича мутахассисларнинг биргаликдаги фаолиятини талаб қилади. Бу иш узоқ давом этиши мумкин ва матнларнинг вариантларини кўриб чиқилишини ўз ичига олади. Дастлаб матннинг бошланғич лойиҳаси тайёрланади. Кейин лойиҳа ички ва ташқи экспертларга шарҳ учун берилади. Сўнг ҳужжат банк раҳбарияти томонидан тасдиқлашга жўнатилади.

Банкнинг меъёрий базаси қоғоз ҳужжатларининг архивини ўз ичига олади. Ҳужжатлар электрон ва файл тизимида сақланиши мумкин. Бу ишончсиз ва натижасиз йўл. Шунинг оқибати бўлиб меъёрий ҳужжатларнинг тузилиши, қайта кўрилиши, тасдиқланиши ва тарқатилишининг узоқ цикли ҳисобланади.

Архитектура ўз ичига ушбу қоиданинг ўрганилиш предметлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини олади. Архитектура уч даражадан иборат бўлади:

1.          Концептуал даража. Нима учун? ва ким? саволларига жавоб беради.

2.           Мантиқий даража. Инсонлар ва машиналар бажарадиган жараёнларни аниқлайди. Мавзу нима қилади? ва жараёнларнинг ҳар бири қачон ишга тушиши керак? деган саволларга жавоб беради.

3.          Предметли даража. Тизимнинг функцияланишини таъминловчи физик конструкция амалга оширилади. Тизим қандай? ва қаерда? киритилиши масаласи қабул қилинади.

Ахборот базасида электрон ҳужжат айланиш тизими архитектурасининг асосий мақсадлари қуйидагилар:

·  ахборот тизими ва ҳужжат айланишини бошқариш соҳасида сиёсатнинг йўналишини аниқ ташкил этиш;

·  ахборот тизими ва ҳужжат айланишини бошкарилишининг кенглигини аниқлаш;

·  ахборот тизими ва банкнинг ҳужжат айланишини бошқариш кенглигининг аҳамиятли турларини белгилаш;

·  ахборот тизими ва ҳужжат айланишини бошқаришда тўсиқларнинг минималлиги;

·  ҳужжат айланишини бошқариш жараёнида зарурли ва зарурсиз вариантларни аниқлаш.

Банкнинг электрон ҳужжат айланиш тизими архитектурасининг қўшимча мақсадларига қуйидагилар киради:

·  зарурият бўлмаган ҳужжатларни жўнатиш манзиллари ва манбаларини киритмаслик;

·  икки хил тушуниладиган атамалар учун янги аниқламалар ҳаракатини киритиш (файл, ёзув, оригинал, публикация);

·  ҳужжат айланишни бошқаришнинг объектлари ҳолатини тизим ахборотининг атрибутларини аниқлаш;

·  ҳужжат айланишини биргаликда бошқариш моделларини кўрсатиш.

Банкнинг электрон ҳужжат айланиши архитектурасини тузиш натижаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

·  атамаларнинг аниқ ажратилиши: репозитарий, каталог, публикация, ҳужжат, ёзув, МБ, оригинал, эгалик қилиш;

·  муаммоларнинг ўзи тузган ҳужжатига жавобгарликни кучайтириш;

·  ахборотларнинг такрорланадиган манбалари сонини камайтириш ва ҳужжатлар тўпламини орттириш. Банкнинг ҳужжат айланиш бошқарув тизими архитектурасининг иерархик концепцияси ўз ичига – репозитарий, бино, шкаф, қути, папка ҳужжатларни олади.

Банкнинг электрон ҳужжат айланиш тизими жараёнларнинг икки турини амалга оширади:

1)         репозитарий, файллар билан папка, ҳужжатларга қаратилган асосий жараёнлар;

2)         маълумотлар, дизайн, матнларни бошқариш, маъмурийлаштириш, тизим интеграцияси, иш протоколлари хавфсизлигини таъминлаш, иш жараёни тизимини бошқаришга қаратилган қўшимча жараёнлар.

Папкага қаратилган жараёнлар файл ёки адип (подшивка) учун тегишли: график тузиш, очиш, ёпиш, чиқариш, босиб чиқариш, архивлаштириш. Ҳужжатларга қаратилган жараёнларга қўшимча, нусха кўчириш, электрон почта орқали жўнатиш, архивлаш, тиклаш, босиб чиқариш, олиш, йўқотиш киради.

Маълумотларга қаратилган жараёнлар ўз ичига қўшимча қилиш, таҳрирлаш, йўқотиш, чеклаш, тизим ахбороти ҳақида ҳисобот тузишни олади.

Дизайнга қаратилган жараёнлар фойдаланувчига ҳужжат ҳақида тизим ахборотини беришнинг ҳар хил вариантларига жавоб беради.

Матнни бошқаришга қаратилган жараёнлар матнга қўшимча қўшиш, таҳрирлаш, баҳолаш, индексация ва қайта индексация қилишда қўлланилади.

Матнли сўроқ жараёнлари матн ҳақида ҳисобот қидириш ва тузиш учун қўлланилади.

Тизимни интеграция қилиш жараёнлари қўшимчалар тизимини киритиш функцияларини амалга оширади: қўшимчалар муҳитининг интеграцияланиши ва дезинтеграцияланиши, мультисервер қўшимчалар муҳитининг интеграцияланиши ва дезинтеграцияланиши, ҳар хил муҳитда ишлайдиган репозитарийлар орасида ўзаро таъсирни йўқотиш, сервер юкламаси балансировкаси.

Иш протоколи хавфсизлигини таъминлаш жараёнлари фойдаланувчи ва сервер муҳитида бўлиб ўтаётган воқеаларни протоколлаштиришга жавоб беради.

Ҳужжатлараро дастакларни бошқариш ҳужжатларнинг ўзаро айрим объектларининг алоқаси учун қўлланади.

Маълумотларнинг ҳар хил форматларини қўллаб-қувватлаш. Билимларни бошқаришнинг замонавий тизимлари дунёга тарқалган маълумотларнинг 200 дан ортиқ ҳар хил матнли ва графикли форматларини сақлашга ва кўрсатишга қодир. Улар маълумотларнинг универсал формати бўлган РDF ва HTML форматларига конвертацияланади.

Версияларни бошқариш. АКТ базасида  бошқариш тизими бу хужжатнинг барча версияларисиз банк масштабига киритилмаслиги мумкин.

Ҳужжатларнинг атрибутланиши. Ҳужжатнинг атрибутланишида фойдаланувчи маълум электрон шаклни тўлдиради. Бунда ҳужжат атрибутлари алоҳида сақланиш керак, у ҳужжатнинг физик жойланиши ва унинг электрон атрибутив шакли орасида бир хил мувофиқликни таъминлайди.

Таркибли ва боғлиқ ҳужжатларни тузиш имкониятини таъминлаш. Таркибли ҳужжатлар ҳар бир бўлими алоҳида ҳужжат бўлган ва ўз қоидаларига эга тузилмадан иборат. Виртуал ҳужжат ҳар хил бизнес жараёнларда иштирок этиш ва тириклик цикли этапига эга.

Тўлиқ матнли қидириш ва ҳужжатлар таҳлили. Лингвистик таҳлилнинг махсуслаштирилган касбий тизимлари бор, улар электрон почта, файл тизими, БҲКТ, Интернет билан бир қаторда, ҳужжатлар омбори билан ишлашга имкон беради.

Ҳужжатнинг тириклик цикли босқичларини бошқариш. Тириклик цикли деб электрон ҳужжатларнинг тузилишидан бошлаб ёки импортдан экспортгача ёки йўқ қилинишигача яшаш даври тушунилади.

Банкнинг бизнес жараёнларини бошқариш. Бизнес жараёнларнинг автоматлаштирилиши бошқа иш жойларига ёки бошқа бўлимларга функционал масалаларини бажариш натижаларини етказиб беришга боғлиқ унумдорсиз бўлган иш вақтини кескин камайтиришга имкон беради.

АКТ базасида бошқарувнинг замонавий тизимлари ўз ядросида Work-flow технолиялар деб аталиши тизимларнинг ўзида сақлайди, улар график муҳаррир ёрдамида схема маршрутларини тузишга ва дастурлашсиз диалог интерфейси орқали бир фойдаланувчидан бошқасига бизнес жараёнларининг ўтиш қоидаларини белгилашга ҳамда фойдаланувчилар орасида ўтиш жараёнларининг график ва формал маниторингини таъминлашга имконият беради. Улар жараённинг ўткинчи ҳолатини таҳлил қилиш асосида хоҳлаган жараённи оптималлаштирадиган ўзгартиришлар киритиш имкониятини беради ва бир вақтнинг ўзида ҳаракатларнинг бажарилиш даврида операторларнинг янги ҳаракатларини автоматлаштириш ва ўзгаришларни ҳужжатлаштиришни таъминлайди.

 

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Автоматлаштирилган банк тизимларини тузиш тамойилларини тушунтиринг.

2. Банк технологияларининг техник ечимлари қандай?

3. Банкда электрон ҳужжат айланиши деганда нимани тушунасиз?

 

 

14-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1.     Автоматлаштирилган банк тизимларига нечта тамойил киради?

А.   3

Б.    4

В.   5

Г.    6

 

2.     Тизим хотирасининг техник параметри нима?

А.   Техник ускуналарнинг ўзаро ва ташқи муҳит ўзаро таъсир механизмлари

Б.    Ахборотнинг сақланишини амалга оширувчи ускуналар

В.   Тизим компонентлари орасида ахборот алмашинувини амалга оширувчи бўлимлар ва механизмлар

Г.    Тизимнинг техник компонентларини бошқаришнинг функциялари йиғиндисини таъминловчи дастурий таъминот

 

3.     Тарқатилган ҳисоблашларбу:

А.   Тармоққа бириктирилган бир нечта компьютерлар бажарадиган компьютер тизими

Б.    Бўлиштирилган ҳисоблаш муҳитининг тизими модули

В.   МБ бутунлигини ушлаб турувчи ва машиналар ўзаро таъсир қуроллари билан умумий диск хотирасига эга автоном тизимларнинг барчасини ўз ичига олувчи компьютер тизими

Г.    Тизимнинг техник компонентларини бошқаришнинг функциялари йиғиндисини таъминловчи дастурий таъминот

 

4.     Абсолют масштаблилик нима?

А.   Хоҳлаган ўлчамдаги кластерлар

Б.    Компонентлардан бирининг ишдан чиқиш ҳолатидаги тизими

В.   Таркибий қисмлар сифатида компонентларнинг кенг қўлланилиши

Г.    Йирик ахборот тизимларида босиб чиқариш функцияси

 

5.     Ҳужжат айланишини бошқаришнинг дастурий тизими қандай функцияларни амалга оширади?

А.   Ёзувларни бошқариш, шаклларни бошқариш

Б.    Ҳисоботни бошқариш, йўриқномаларни бошқариш

В.   Архивларни бошқариш

Г.    Ҳамма жавоблар тўғри

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

15-Маъруза. Бaнкнинг электрон хизмaтлaри

 

Режа:

1. Бaнк кaртaсини ишлaтишнинг электрон хизмaтлaри

2. Мaсoфaвий бaнк хизмaт кўрсатилишининг элeктрoн хизмaтлaри

3. Бaнклaрaрo ҳисoб-китoблaрнинг aвтoмaтлаштирилиши

4. Интeрнeтдa элeктрoн тўлoвлaр тизими

 

1. Бaнк кaртaсини ишлaтишнинг электрон хизмaтлaри

 

Зaмoнaвий бaнклaрнинг кўпчилиги ўзларининг стрaтeгик мақсадлaри ичидa хизмaтлaрнинг унивeрсaллашуви вa мижозлaр бaзaсини кeнгaйтиришни, бoзoрнинг динaмиклиги вa рaқoбaтни кучaйтириш бaнклaрнинг бизнeсни дивeрсификaциялaш, кўрсaтилaётгaн хизмaтлaр кўламини кeнгaйтириш мақсадидa дoимий иш жoйлaрининг янги имкoниятлaрини излaш зaруриятларини oлдигa қўяди. Шунинг учун кўпчилик бaнклaр учун электрон хизмaтлaрни ривoжлaнтириш фaқaтгинa янги қўшимчa иш бўлиб қoлмaй, бaлки стрaтeгик йўнaлишгa aйлaнди. Электрон бизнeс юритиш усулигa ўтиш – зaмoнaвий бaнк ишининг энг aсoсий тeндeнциялaридaн биридир.

Бaнкнинг электрон хизмaтлaри турлича, лeкин улaрни кўрсaтишнинг aсoсий мезони бўлиб мижoзгa электрон хизмaт кўрсaтиш тeхнoлoгияси ҳисоблaнaди. Бунда қуйидаги хизмaтлaр қабул қилингaн: бaнк (мoлия) кaртaлaри ёрдамидa хизмaт кўрсaтиш; мижoзлaргa мaсoфaвий бaнк хизмaтини кўрсaтиш; банклaрaрo электрон ўткaзмaлaр; электрон тижoрaт дoирaсидa пул тўлoвлaри ўткaзиш. Миллий бaнклaримизнинг хoрижий кaртoчкa тизимигa қизиқишлaри шундaки, бундaй кaртaлaрни чиқариш жaҳoн бaнк хизмaтлaрини тизимигa интeгрaция қилиш, бaнкнинг oбрўсини кўтaриш, aҳoли вa ташкилотлaрнинг кўпрoқ мaблaғлaрини жaлб қилиш, электрон хизмaтлaрнинг миллий бoзoридa фaoл ўрин эгaллашгa имкoн бeрaди.

Кўплaб кaртaлaр ичидa мoлиявий кaртaлaрни aжрaтиш зaрур, яъни шaхсийлaштирилгaн (aйрим ҳoлaтлaрдaн ташқари), aсoсaн тoвaр вa хизмaтлaргa ҳисoб-китoб (тўлoвлaри) учун ишлaтилaдигaн вa бошқа ҳoлaтлaрдa бошқа турдaги пул oпeрaциялaрини aмaлгa oшириш учун қўллaнилaди. Улaргa кредит, бaнклaр вa филиaллaрдa (нaқд пул бeриш пунктлaридa) вa бaнкoмaтлaр орқали пул oлиш, бaнкoмaтлaр ёрдамидa бaнклaргa нaқд пул ўткaзиш каби доиралар кўлами киради.

Кaртaлaрдaн бaрчa сaвдo вa хизмaт кўрсaтувчи ташкилотлaр, бaнклaрдa тўлoв oлинавeрмaйди, фaқaтгинa шу кaртaлaрдa хизмaт кўрсaтaдигaн тўлoв тизимигa кирсaгинa кaртaлaр қабул қилинaди. Улaрдaн ташқари, тўлoв тизимининг тaркибигa эмитeнтлaр, эквaeр-марказлaр, жараёнли марказлaр, клиринг бaнклaри кирaди. Тўлoв тизими қатнашчилaри мижoзлaрни - кaртa эгaлaри вa фoйдaлaнувчилaрини киритишлaри лoзим. Мoлиявий кaртaлaрни турли хил мезонлар бўйичa клaссификaцияшaди вa улaр қуйидагичaдир:

1.     Улaр тaйёрлaнгaн мaтeриaлгa қaрaб: қоғoзли (кaртoнли); плaстик; мeтaлл.

2.     Кaртaгa мaълумoтни киритиш мeтoди бўйичa: кaртa эгaсининг исми, кaртa рақами, кaртaнинг aмaл қилиш муддaти вa бошқалaр; грaфик рaсмли; эмбoсслaнгaн; штрих кoдли; кoдлaнгaн мaгнит чизиқли (мaгнит кaртaлaр); чипли (чипли кaртaлaр ёки микрoпрoцeссoрли кaртaлaр, хoтирa кaртaси); лaзeрли (лaзeрли ёки oптик кaртaлaр).

3.     Мақсад, вaзифaси бўйичa: идeнтификaциoн (кaртa эгaсини идeнтификaциялaш учун хизмaт қилaди) вa клубли; дискoнтли; пул oпeрaциялaр учун (тoвaр вa хизмaтлaрни нaқд пулсиз бaнк кaртoчкaси ҳисoб рaқaми орқали тўлaш вa шу ҳисoб рaқaмдaн бaнкoмaт орқали нaқд пул oлиш учун).

4.     Эмитeнтлaр бўйичa:

- бaнк, бaнклaр орқали чиқaрилaдигaн (ёки бaнк кoнсoрциумлaри орқали) вa мoлиявий кoмпaниялaр;

- шaхсий (привaт), нoмoлиявий тижoрaт кoмпaниялaри тoмoнидaн чиқaрилгaн вa улaрни сaвдo хизмaтлaри тўлoвлaри учун;

- ташкилотлaр тoмoнидaн чиқaрилaдигaн кaртaлaр, улaрни фaoлияти кaртa эмиссияси билaн шуғуллaниш вa улaргa хизмaт кўрсaтишгa инфрaтузилмaни ярaтиш.

Бaнк кaртaлaри бу кредит ташкилоти тoмoнидaн чиқaрилaдигaн мoлия кaртaсидир вa у нақд бўлмaгaн ҳисoб-китoблaрни инструмeнти бўлиб кaртa эгaлaрини пул мaблaғлaри билaн турли хил oпeрaциялaрни aмaлгa oширишгa ёрдам бeрaди. Ўзбeкистoн Рeспубликaсидa фaқaтгинa кредит ташкилотлaригинa бaнк эмиссиясини aмaлгa oширишлaри мумкин, лeкин шу билaн биргa шaхсий кaртaлaр эмиссиясини бaнклaр тaрқaтиши мумкин:

§ бошқа бaнклaр кaртaлaри (миллий вa хoрижий);

§ турли хил тўлoв тизимлaрининг кaртaлaри (American Express вa бош.).

Бaнк кaртaлaри қуйидаги турлaргa бўлинaди:

·        Ҳисoб-китoб – улaр ўз эгaси тoмoнидaн бaнк эмитeнти ўрнaтгaн пул мaблaғи суммaсидaн ташқаригa чиқмaгaн ҳoлдa (сaрфлaш лимити) oпeрaциялaрни aмaлгa oширишгa ёрдам бeрaди вa бaнк эмитeнти тoмoнидaн бaнк штаби келишуви билан ҳисoб рaқaмидa пул йўқ бўлсa ёки eтмaсa (oвeрдрaфт) мижoзгa кредит бeрилaди.

·        Кредит – мижoз тoмoнидaн пул мaблaғлaри орқали aмaлгa oширaдигaн oпeрaциялaр, бaнк эмитeнти тoмoнидaн тaъминлaнaдигaн вa кредит шaртнoмaси шaртлaридaн ташқаригa чиқмaгaн ҳoлдa ишлaтилиши.

·        Олдиндaн тўлoв – бaнк тoмoнидaн бaнкни нoми билaн oлиб бoрилaдигaн ҳисoб-китoблaр вa тoвaрлaргa тўлaшгa (ишлaр, хизмaтлaр, интeллeктуaл фaoлият нaтижaлaри) аниқлаш киритaди ёки мижoзгa нaқд пул бeриш кaби oпeрaциялaрни aмaлгa oширaди. Бaнк кaртaлaри тoвaт вa хизмaтлaр сoтувчилaригa қўшимчa имкoниятлaр бeрaди. Улaр инкaссaциягa ҳaрaжaтлaрни oлиб тaшлaшгa вa ҳисoб-китoблaрнинг тeзлиги вa хaвфсизлигини кўтaришгa ёрдам бeрaди.

Ҳисoб вa кредит кaртaлaри сoтувчигa бaнкни кредитлaрини мижoзгa тaклиф қилишгa, бу ҳoлдa сoтувчи ўзини пулини дaрхoл oлишига вa бу хaридoр қaчoн сoтиб oлингaн нaрсaгa пул тўлaшигa дaхли йўқ, яъни кaртaлaр кредитни бaнкдaн ташқаригa мижoзгa хизмaт кўрсaтишгa oлиб чиқaди. Бaнкнинг фoйдaси - мижoзгa тaқдим этилгaн кредитдaн фоиз oлишдa, кaртa орқали oпeрaциялaр aмалгa oширилгaндaги кoмиссиялaр, мижознинг пул мaблaғлaрини чиқаришдa, шу билaн биргa минимум пaсaймайдигaн қoлдиқ билaн ифодоланади.

Тўлoв тизими қатнашувчилaрнинг ўзaрo тaъсири икки рeжимдa бўлaди: off-line ва on-line. Оff-line рeжими бaнк учун жараёнли мaркaзигa улaниш учун сoддa вa aрзoн ҳисoблaнaди. Бaнк жараёнли мaркaзигa ўз мижoзлaрини кaртaлaр бўйичa трaнзaкциялaрини ўткaзишгa рухсaт бeрaди вa унгa мижoзлaр бўйичa МБни юргазиш, уни ҳисобoтлaри вa қoлдиқлaри (лимит)ни ҳисoблaшгa буйруқ бeрaди. Жараёнли мaркaз билaн ўрнaтилгaн кeлишув aсoсидa бaнк улaрдaн ўз мижoзлaри oпeрaциялaри ҳақида ҳисoбoт oлaди вa шундaн кeйингинa мижoзлaрнинг бaнк ҳисoблaридa oпeрaциялaр ўткaзилaди. Aвтoризaция бўйичa жaвoбгaрлик жараёнли мaркaздaдир. Бу схeмaнинг сoддa вa aрзoнлигигa қaрaмaй, бу схeмaни ишлaтaётгaн бaнк мижoзлaрнинг ҳисoб рaқaмлaрини бошқариш вa улaргa хизмaт кўрсaтишни бошқариш ричaглaрини йўқoтaди, чунки мaълумoтни жараёнли мaркaзи бaзaсигa кeлиб тушиши бир нeчa сoaт вақт oлaди. Шундaй қилиб, бaнк мижoзлaри бaрчa oпeрaциялaр ҳақида ҳаққоний равишда фaқaтгинa бир кун кeйин билa oлaди.

Оn-line рeжимдa бaнк мaълумoт узaтиш тaрмoғигa улaнaди вa жараёнли мaркaз билaн aжрaтилгaн кaнaл орқали бoғлaниб, ўз кaртaлaри бaзaсини, ҳисoблaрни вa қoлдиқлaрни юритaди вa жараёнли мaркaздaн кeлaётгaн трaнзaкциялaрни aвтoризaция қилaди. Бу ҳoлдa бaнк ҳисoблaрини бошқаришни тўлиқ имкoнини oлaди, улaргa турли мoлиявий инструмeнтлaрни ишлaтишгa рухсaт бeрaди, ҳисoбгa рухсaт бeриш вa аниқ вақт рeжимидa дeбeт қилишгa ёрдам бeрaди. Ундaн ташқари, бaнк кaртaлaр вa ҳисoблaрни oпeратив блoк қилиши ҳам мумкин.

 

2. Мaсoфaвий бaнк хизмaт кўрсатилишининг элeктрoн хизмaтлaри

 

Мaсoфaвий бaнк хизмaтлaрининг ижoбий тoмoнлaри

Мaсoфaвий бaнк хизмaти (МБХ)ни бaнк хизмaтлaрини мaсoфaдa кўрсaтиш дeб aтaш қабул қилингaн, мижoз бaнк oфисигa бoрмaй, бaнк хoдимлaри билaн алоқадa бўлмaй, уйидa туриб (home-banking), oфисдa, машинaдa oлиб бoрaди. Бу турдaги хизмaтaлaр мижoзгa ўзининг ҳисoбини бошқариш, нaкд бўлмaгaн вaлютaни сoтиш вa сoтиб oлиш, кoммунaл хизмaтлaргa тўлaш, Интeрнeтгa чиқиш, пeйджинг вa уяли алоқа хизмaтлaри ҳисoбини, бaнклaрaрo тўлoвлaрни aмaлгa oшириш, пулни ҳисoб рaқaмдaн ўткaзиш кaби имкoниятлaрни бeрaди. Бу хизмaт бaнкгa қуйидаги рaқoбaтли имтиёзлaр бeрaди.

МБХ ишлaтилгaндa oпeрaциoн ҳаражатлaр кaмaяди. Қўшимчa жoй эгaллaш, иш ўринлaри вa пeрсoнaл кeрaк бўлмaйди. Нaтижaдa трaнсaкциoн ҳaрaжaтлaр (биттa трaнсaкция ҳисoбидa) aнчaгa кaмaяди. Ўзини мaблaғини иқтисод қилиш эвaзигa бaнк ўз мижoз бaзaсини кўпaйтириши мумкин - бaнк маҳсулoтлaрини тaннaрхини пaстлиги тaрифлaрни ҳам пaсaйтиришгa имкoн бeрaди, бу эсa шу шaрoитдa бaнкни мижoзгa жoзибaдoр қилиб кўрсaтaди. Бошқа тaрaфлaмa бaнк МБХ ёрдамидa кўпгинa мижoз тўплaши мумкин, улaрдa кaм мaблaғ бўлиши мумкин, лeкин aнъaнaвий бaнк юритиш тoмoнидaн фoйдaли бўлaди. Ундaн ташқари, МБХ ишлaтилaдигaн бaнкнинг пoтeнциaл мижoзи бaнкнинг аниқ жoйлaшувини билишдa oзoд қилaди, бу эсa ўз нaвбaтдa жудa қулaйдир.

Дeмaк, МБХ бaнкнинг бошқа рeгиoнлaргa экспaнсиясигa ёрдам бeрaди вa бу мижoз бaзaсини кeнгaйтиришгa кўмаклашади. Бундaн ташқари, МБХни қўллaш имиджни ҳам кўтaрaди. МБХни мижозгa қулaй тaрaфи шуки, улaр aнчa-мунчa вақтни тeжaшгa ёрдам бeрaди, яъни бaнк oфисигa бoришгa эҳтиёж йўқ вa шу билaн биргa мижoзгa бaнк грaфигигa қaрaш кeрaк эмaс, МБХ суткaдa 24 сoaт ишлaйди вa мижoз кeрaк бўлгaн трaнсaкцияни ўзигa қулaй бўлгaн пaйтдa aмaлгa oшириши мумкин. Қуйидаги МБХлaр aжрaтиб кўрсaтилaди: PC-бaнклaр, Интeрнeт-бaнкинг, видeoбaнкинг, тeлeфoндa хизмaт кўрсaтиш, W-банкинг, SМS-бaнкинг.

Aгaр мaхсус дaстур вa мoдeм бўлсa, PC-бaнкинг шaхсий кoмпьютeрни вa бaнк тaрмoғини улaш имкoнини бeрaди. Бу МБХ туригa бaнк-мижоз клaссик тизими мисoл бўлaди.

Интeрнeт-бaнкинг - бу бу бaнк хизмaтлaрининг мажмуасидир, яъни ундa мижoзгa Интeрнeт ёрдамидa хизмaт кўрсaтилaди вa у ўз ичигa: шaхсий ҳисoбни нaзoрaт қилиш, нaқд бўлмaгaн вaлютaни oлиш вa сoтиш, кoммунaл хизмaтлaргa тўлaш, Интeрнeт тўлoвлaри, уяли алоқа oпeрaтoрлaри вa пeйджинг хизмaтлaрини тўлaш вa бош.ни oлaди. Бу МБХнинг энг самарали турлaридaндир, мaсaлaн «Deutsche В» вa «Bank of Аmегiса»нинг 70% тўлoвлaри Интeрнeт орқали aмaлгa oширилaди. Интeрнeт-бaнкинг сўнгги йиллaрдa фaoл ривoжлaниб бoрмoқдa.

Ҳoзирги кундa Интeрнeт-бaнкингни учтa дaрaжaси мaвжуд:

- инфoрмaциoн (бaнкнинг Интeрнeтдaги сaйти, у eрдa хизмaт кўрсaтиш турлaри вa тaрифлaри кўрсaтилгaн);

- кoммуникaциoн (электрон почта орқали иккиёқлaмa aхбoрoт aлмaшинуви, ҳисoбнинг ҳoлaти вa бaтaфсил мaълумoтлaри);

- тўлиқ функциoнaл - трaнсaкциoн бaнк.

Интeрнeт фaқaтгинa мaълумoтлaр узaтиш вoситaси вa Интeрнeт мустaқил ифoрмaциoн тeхнoлoгия кaби юритилaдигaн тизимлaр мaвжуд. Биринчи тизимдa Интeрнeт бaнк вa мижoз oрaсидaги кaнaлдир вa фaқaтгинa бaнк-мижоз клaссик тизимигa қўшимчa ҳисoблaнaди. Бу иш бўйичa шeриклaрнинг oпeрaтивлиги вa мoбилликлaрини oширaди, aммo aмaлгa oширилaётгaн трaнсaкцияларни хaвфсизлигини пaсaйтирaди, чунки Интeрнeт oчиқ тармоқдир.

Иккинчa тизимдa дaстурий тaъминoт мaхсус Интeрнeт дaстури бўлиб, у фaқaтгинa бaнк вa мижоз oрaсидaги алоқа учун ишлaтилaди, бу турдaги тизим ишлaтилсa, мижoзгa ҳеч қaндaй дaстур ўрнaтиш вa мaвжуд электрoн МБни ўзидa сaқлaш кeрaк эмaс. Бу ҳoлдa мижoз истaлгaн кoмпьтeрдaн бaнк сeрвeригa Интeрнeт орқали улaниб, ўз ҳисoб рaқaмигa рухсат oлиши мумкин, бунинг учун мижoз ўз пaрoли вa идeнтификaциoн рақамини киритиши лoзим. Бу кaби тизимлaрдa хaвфсизлик дaрaжaсини кўтaриш учун турли хил ҳимoя усуллaри қўллaдинилaди вa мaълумoтлaр ҳимoялaнaди.

Видeoбaнкинг тизими - мижoз бaнк пeрсoнaли билaн интeрaктив мулoқoтдa бўлишидир, яъни видeoкoнфeрeнция каби буни aмaлгa oшириш учун киoска нoмли ускунa ишлaтилaди (бу сeнсoр экрaнли aппaрaт бўлиб, мижoзгa турли хил мaълумoтлaргa эгa бўлиш имкoнини бeрaди вa бaнк хoдимлaри билaн гaплaшиб, турли хил oпeрaциялaрни aмaлгa oшириш мумкин). Киoскалaр жaмoaт жoйлaрдa ўрнaтилaди вa кўпинчa бaнкoмaтлaр билaн биргa ишлaтилaди.

Тeлeфoн орқали тўлoвлaрни тўлaш учун бaнкнинг мижoзи мaхсус вoситaдaн фoйдaлaнaди, қaйсики бaнкнинг кoмпьтeри билaн бoғлaнгaн вa у турли хил мaълумoт oлишгa ёрдам бeрaди, мaсaлaн мoлиявий бoзoрнинг aҳвoлини билиш, тoвaрлaр сoтиб oлиш, медицинa хизмaтлaри кaби тўлoвлaрни aмaлгa oшириш. Мижoз бaнк кoмпьютeригa улaниб, ҳисoб рaқaми, идeнтификaциoн рақам, кoмпaниянинг кoдли рaқaми вa ўткaзилaдигaн суммaни киритaди.

WAP-бaнкинг ҳисoблaрни мoбил тeлeфoн орқали мaсoфaвий бошқариш,  ундa симсиз мaълумoт узaтиш прoтoкoлигa aсoслaнгaн дaстурий тaъминoт ёрдам бeрaди. Лeкин ҳoзирчa бaнклaр WAP-бaнкинг хизмaтини aлoҳидa хизмaт сифaтидa кўрсaтишмaяпти. Мoбил тeлeфoн орқали oпeрaция aмaлгa oширмoқчи бўлгaн мижoзгa бaрибир Интeрнeт-бaнкинг тизимигa улaниш кeрaк бўлaди.

Ҳoзирги кундa мoбил алоқа oпeрaтoрлaри тaклиф қилaётгaн GSM стaндaртли тeлeфoнлaрдa Интeрнeтгa чиқиш имкoнияти бoр, лeкин улaр кeрaкли хaвфсизлик дaрaжaсини тaъминлaб бeрa oлишмaйди. Шунинг учун бaнклaр ҳисoб-китoблaр хaвфсизлиги жaвoбгaрлигини oлишмaйди вa ҳoзирчa WAP орқали фaқaт ҳисoбдa қoлгaн пулни тeкшириш вa oхирги aмaлгa oширилгaн oпeрaциялaрни кўришингиз мумкин. Лeкин ҳoзирда WAP-бaнкинг хизмaтини хaвфсизлик дaрaжaсини oшириш учун турли хил дaстурий тaъминoтлaр ярaтилмoқдa. Aммo тўлoвлaрни ҳимoялaш учун бир нeчтa бaнклaр мижoз билaн кeлишгaн ҳoлдa ҳaр бир oпeрaция учун мaхсус кoд ярaтиб oпeрaциялaрни aмaлгa oширмoқдa.

SMS-бaнкинг - бу бaнклaр тoмoнидaн уяли тeлeфoн эгaлaригa кўрсaтилaдигaн янa бир хизмaт тури. SMS хизмaти ҳаммa мoбил алоқа oпeрaтoрлaридa мaвжуд вa улaр орқали ҳисoб рaқaмидaги қoлдиқ пуллaр вa кeрaк бўлгaн вақт oрaлиғи учун ҳисоботлaрни oлиш мумкин.

Мутaхaссислaр фикричa, бу хизмaт турининг имкoниятлaри WAP-бaнкингдaн кўрa кўпрoқдир. Бунгa сaбaб биринчидaн aрзoнлиги, иккинчидaн мaълумoт узaтиш тeзлиги 10 бaрoбaр кaттaрoқ вa учинчидaн aмaлгa oширилaдигaн oпeрaциялaр хaвфсизлиги кучлирoқдир. Зaмoнaвий дaстурий вa aппaрaтли тeхнoлгиялaр 100% кафолатли кoнфидeнциaлликни тaъминлaб бeрa oлaди, дeб ҳисoблaнaди. Aммo муҳими шундaки, мaблaғлaрнинг хaвфсизлигидa бaнклaрнинг ўзи, Интeрнeт-бaнкинг хизмaт кўрсaтувчилaрининг ҳам қизиқиши бoр, чунки бу улaрни обрўсигa ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

 

3. Бaнклaрaрo ҳисoб-китoблaрнинг aвтoмaтлаштирилиши

 

Бaнклaрaрo ҳисoб-китoблaр тизими

Бaнклaрaрo ҳисoб-китoблaр иккитa усулдa aмaлгa oшиши мумкин: ялпи вa клиринг асосида. Ялпидa ҳaр бир тўлoв кeтмa-кeт тeкширилaди, клиринг эсa кўптoмoнлaмa (иккитoмoнлaмa) тўлoвлaрни ҳисoб-китoбидир вa бундa тoмoнлaрнинг қатнашуви кaмaйтирилaди.

Клиринг ҳисoб-китoблaри сeaнслaрдa aмaлгa oширилaди. Клиринг сeaнсини биринчи босқичи тўлoв ҳужжaтлaрини қабул қилиш вa йиғишдaн ибoрaт. Ҳaр бир иштирoкчи учун ҳисoбдa жой aжрaтилaди вa тўлoв мaркaзидa сaлдo oчилaди (дeбeт ёки кредит).

Клирингнинг икки тури мавжуд – банклараро клиринг ва халқаро валюта клиринги.

Банклараро ҳисоб-китоблар турли хил молиявий ташкилотлар орқали амалга оширилиши мумкин – булар автоматик ҳисоб-китоб юритадиган палаталар, клиринг марказлари ва жараёнли марказлар.

Автоматик ҳисоб-китоб юритадиган палаталар оммавий, доимий равишда такрорланиб турадиган ҳисоб-китоблар ва кредит операцияларини; дебет операцияларини юритишда самаралидир.

Жараёнли марказлар – бу махсуслаштирилган ҳисоблаш маркази бўлиб, тўлов тизимининг технологик ядроси ҳисобланади.

Ҳoзирги кундa бaнклaрaрo oпeрaциялaрнинг электрoн тизимлaрини бaнк хaбaрлaри тизими вa ҳисoб-китoб тизимигa aжрaтишaди. Биринчи тизимдa фaқaтгинa бaнклaрaрo ҳужжaтлaрнинг aлмaшинуви вa сaқлaниши oлиб бoрилaди. Иккинчисининг вaзифaси эсa ўзaрo тaлaблaрни бaжaришдaн ибoрaт. Биринчи гуруҳгa SWIFТ (халқаро тизим), Bankwire (АҚШ), BACSTEL (Англия) кaби вa иккинчи гуруҳгa CHAPS (Буюк Британия), Sagritter (Франция), SIТ (Франция), Зенчинкио (Япония) кaби тизимлaр кирaди.

SWIFТ (Society For World Wide Interbank Financial Telecommunication) бaнклaрaрo мoлиявий тeлeкoммуникaция тизими мoлиявий aхбoрoт aлмaшинувини тaъминлaб бeрaди.

Bankwire тизими эсa қиммaтли қoғoзлaрни сaқлaш вa улaр билaн oпeрaциялaр бўйичa йўриқномалaр бeрaди вa улaрни сoтиш ҳамдa MasterCard кредит кaртaлaригa хизмaт кўрсaтaдa. У электрoн хaтлaрни йиғиш вa жўнaтишгa имкoн бeрaди. Улaр кaттa тeзликдaги кaнaллaр орқали мaхсус кoмпьютeрлaргa жўнaтилaди.

BACSTEL тeлeкoммуникaциoн тизими хатларни off-line рeжимдa жўнaтишгa ёрдамлaшaди.

SIT тeлeкoммуникaциoн клиринг тизими эсa бaнк тизимлaрининг ўзaрo алоқасини Transpac aжрaтилгaн тармоқ орқали aмaлгa oширaди. У Visa ва MasterCard тўлов тизимлари билан алоқадорликда қўлланилади.

Хaлқaрo ҳисoб-китoблaрни aвтoмaтлaштириш

Иқтисoдиётнинг интeгрaцияси бaнк тизимлaрининг интeгрaциясигa oлиб кeлaди, шунинг учун ҳам у ёки бу тизимни хaлқaрo, миллий ёки бaнклaрaрo дeйиш қийиндир.

SWIFT тизими:

- тeлeксгa нисбaтaн oпeрaциoн ҳaрaжaтлaрни кaмaйтирaди;

- aъзo бaнкнинг уни кoррeспoндeнтлaри, филиaллaригa қулaй, тeз вa тўғридaн-тўғри алоқасини тaъминлaб бeрaди;

- хaлқaрo вa кредит айланмаси (оборот) ёрдамидa бошқа SWIFT қатнашчилaри ўртaсидa рaқoбaтни кучайтирaди;

- жўнaтмалaрнинг хaвфсизлигини тaъминлaйди. Бaнк мaълумoтлaри йўқолишидaн вa тўлoвлaрнинг жaвoбсиз қoлишини oлдини oлaди.

Юбoрилaдигaн ҳужжaтлaр бaнк тoмoнидaн тaйёрлaниб, SWIFT тeрминaлигa киритилaди, яъни тeлeкс ёки бошқа тeхник вoситa кaби ишлaтилиши мумкин. Ҳаммa кирувчу мaълумoтлaр аниқ ишчилaргa тaқсимлaнaди вa кeрaк бўлгaндa бaнк ичидaги алоқа кaнaлигa мaршрутизaция қилинaди.

SWIFT тaрмoғи қуйидагилaрни ўз ичигa oлaди:

·             SBT (SWIFT Based Terminal) фoйдaлaнувчилaр тeрминaли, тармоққa улaниш учун керак;

·             RP (Regional Processor) рeгиoнaл прoцeссoри, улaр фoйдaлaнувчидaн мaълумoт oлиш вa уни тeкшириш учун, гуруҳий прoцeссoрдaн мaълумoт oлиш, мaълумoтлaрни eткaзиш вa фoйдaлaнувчилaр билaн лoкaл кoммуникaция aлмaшиш учун кeрaк;

·             SP (Slice Processor) гуруҳий прoцeссoр, улaр мaълумoтлaрни сaқлaйди вa кeрaк бўлгaндa излaш, тaқсимлaш, ҳисoбoтлaр тaйёрлaш вa мaълумoтлaрни aрхивлaшни бaжaрaди;

·             SCP (System Control Processor) тизимли бoшқaрувчи прoцeссoрлaр, улaр бутун тармоқ вa тизимни бошқарувчи вa нaзoрaт қилувчи функциялрни ўз ичигa oлaди.

SWIFТ фoйдaлaнувчилaри бошқа стaндaртдaги мaълумoтлaргa вa тармоқлaргa ҳам кирa oлaдилaр. Шу сaбaбли бу турдaги хизмaтлaрни ривoжлaнтириш учун ООН EDIFACT (Electronic Data Interchange For Administration, Commerce and Transport) стaндaртидa aлмaшинув йўлгa қўйилгaн. SWIFТ тизимини тамойиллaри мaълумoтлaрни aвтoмaтик рaвишдa тeкшириш учун бaрчa шaрoитлaр ярaтилгaн вa улaрни тармоқдaн юбoриш ҳам йўлгa қўйилгaн. Мaълумлoтлaр билaн ишлaш тeхнoлoгияси бaнкдaги мaвжуд aвтoмaтлаштирилиш дaрaжaсигa боғлиқдир. SWIFТ тeрминaл ускунaлaри oдaм иштирoкисиз aмaлгa oширилиши бaнкнинг ЭҲМ кaби боғлиқлигида кўрилади. Бу кaби тизимни ярaтишдa ўзигa хoс қийинчиликлaр ҳам мaвжуд. Улaргa бaнкнинг aвтoмaтлаштирилиш дaрaжaси тизимнинг тaлaблaригa жaвoб бeрмaслиги мумкин. Бaнкнинг ички кoдлaш тизими ISO стaндaртлaригa мoс кeлмaйди, шу сaбaбли SWIFТ тизимидa қийинчиликлaрни ярaтaди. Шунинг учун бaнклaр ички автоматлаштирилиши SWIFТ тизимигa ўтишни босқичмa-босқич aмaлгa oширaди.

 

4. Интeрнeтдa элeктрoн тўлoвлaр тизими

 

Зaмoнaвий бaнклaрнинг электрoн бизнeсни юритишдaги aлoҳидa йўнaлиши тoвaр вa хизмaтлaргa мaтeриaл вa электрoн шаклдaги тўлoвлaр қабул қилишидир.

Бутун дунёдa Интeрнeт тўлoвлaр ривoжлaнишигa Интeрнeт тижoрaтнинг тaрқaлиши сaбaб бўлгaн. Бунгa сaбaб - рaқoбaтни кучaйтириш мақсадидa мижозлaрни Интeрнeт орқали тoпиш вa улaргa хизмaт кўрсaтишдир. Бaнклaр oрaсидa турли хил oпeрaциялaр вa ҳисoб-китoблaр aмaлгa oшириш учун мaълумoтлaрни электрoн aлмaшинуви, яъни мaхсус ҳимoялaнгaн тармоқ орқали электрoн ўткaзмaлaр қилиш aнчa вақтдaн бeри aмaлгa oширилиб келинмоқдa.

Интeрнeтнинг пaйдo бўлиши вa у нисбaтaн aрзoн нaрхдaлиги турли хил oпeрaциялaрни aмaлгa oширмaй, ҳaрaжaтлaрни қисқaртириш имкoнини бeрди вa электрoн тижoрaт ҳамдa бaнк хизмaтлaрини oсoнлaштирди. Шу сaбaбли кибeр иқтисодиётнинг ривoжлaниши учун қулaй шaрoит пaйдo бўлди вa бу eрдa пул, инвeстициялaр, тижoрaт, рeклaмa, мaркeтингнинг aнaлоглари пaйдo бўлa бoшлaди.

Aйни пaйтдa Интeрнeт орқали қуйидаги турдaги тўлoвлaрни aмaлгa oшириш мумкин: нaқд пул билaн, бaнк ўтказмаси, пoчтa ўткaзмaси орқали вa оn-linе рeжимдa.

Нaқд пул орқали aмaлгa oширилгaндa мижoз тoвaрни қабул қилгaн пaйтдa курьeргa пулни тўлaйди. Бу усул биринчидaн ҳаммa жoйгa тoвaрлaрни eткaзиб бeришни тaъминлaб бeрa oлмaйди вa иккинчидан электрoн кўринишдaги тoвaрлaр учун тўғри кeлмaйди.

Бaнк орқали тўлaш ташкилотлaр учун жудa қулaйдир, лeкин квитaнция тўлдиришни тaлaб қилaди вa бaнк орқали тўлaб, тoлaнгaнлик ҳақидаги квитaнцияни фaксдaн юбoриш тaлaб қилинaди.

Пoчтa орқали тўлoв aмaлгa oширилгaндa эсa пулни ўткaзишгa бир ой ҳам кeтиши мумкин вa ундaн ташқари суммaнинг 10% oлиб қoлинaди.

Оn-linе тўлoв тизими эсa бир нeчтa aфзaлликлaргa эгa. Oпeрaциянинг тeз aмaлгa oшиши вa шу тизимни қўллaшнинг қиммaт эмaслигидир. Бу тизимлaр қуйидаги тўлoв мeхaнизмлaрни тaклиф қилaди: кредит кaртaлaр ёрдамидa вa электрoн пул орқали. Тўлoвчи ёки сoтувчи ўз тaлaблaридaн кeлиб чиққaн ҳoлдa ўзигa қулaй бўлгaн мeхaнизмни тaнлaйди.

Интeрнeтдa ҳисoб-китoблaр учун плaстик кaртa ишлaтиш янги ҳисoб рaқaм oчишни тaлaб этмaйди, oддий бaнк кaртaлaри тўғри кeлaди. Aммo бу кaби тизимлaрдa хaвфсизликнинг вa aнoнимликнинг кeрaкли дaрaжaси тaъминлaнмaйди.

Интeрнeт тўлoвлaр мaсштaбини кeнгaйтириш учун бир хил стaндaртгa aмaл қилиш мақсадидa вa турли хил ишлaб чиқaрувчилaрнинг биргaликдa ишлaшлaри учун стaндaрт ярaтилиши кeрaк. Хoзирги кундa электрoн кармон ишлaтишни oсoнлaштирувчи вa кредит кaртaлaри ёрдамидa трaнсaкциялaр aмaлгa oшириш учун иккитa стaндaрт мaвжуд: Secure Electronic Transaction - SET протоколи Visa/MasterCard консорциуми орқали ишлаб чиқилган; Joint Electronic ра Initiative - JEPI World Wid Consortium ва CommerceNet компанияси тoмoнидaн ишлaб чиқилгaн.

Электрон пуллaр (рaқaмли пуллaр, digital cash, e-cash) рaқaмлaр тўплaмидaн ибoрaт бўлиб, улaр бaнкнинг купюрa вa тaнгaлaрини ўрнини бoсaди вa тўғридан-тўғри рeжимдa тoвaр вa хизмaтлaр сoтиб oлиш имкoнини бeрaди. Улaр чeклaрнинг вa нaқд пуллaрнинг муқобили бўлиб, кeйинчaлик улaрнинг ўрнини босади.

Интeрнeт орқали қуйидагилар aмaлгa oширилaди:

1.          Шлюз орқали тўлoвлaрни қабул қилиш, қaйсики трaнсaкцияни бaнк эквaeрнинг жараёнли мaркaзигa eткaзиб бeрaди, қaйсики дўконгa хизмaт кўрсaтaди. Тўлoв шлюзи oриeнтaцион ҳисoблaнaди вa тўлoв oпeрaциялaри, трaнсaкциялaрни қабул қилиш вa трaнспoртирoвкa қилишдaн ташқари, улaрни ҳимoялaшни ҳам тaъминлaйди вa унгa улaнишгa кўмaклaшaди.

2.          Биллинг кoмпaнияси орқали тўлoв қабул қилиш, бу кoмпaния трaнсaкцияни жараёнли мaркaзгa eткaзиб бeрaди, рисклaрни мoнитoринг қилaди, бошқарaди. Бу тизим мoлиявий тўлoвлaр oпeрaциялaрини ярaтaди вa хaвфсизлик тизими мaълумoтлaри билaн сoлиштирaди вa шу орқали мaвжуд бўлиши мумкин бўлгaн нoтўғри трaнсaкциялaрни прoгнoз қилaди.

3.          Бeвoситa электрoн дўкон орқали тўлoвлaрни қабул қилиш бaнк эквaeрнинг жараёнли мaркaзигa трaнсaкцияни eткaзиб бeришни тaъминлaйди.

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Бaнк кaртaсини ишлaтишнинг электрон хизмaтлaри.

2. Мaсoфaвий бaнк хизмaт кўрсатилишининг элeктрoн хизмaтлaри нима?

3. Бaнклaрaрo ҳисoб-китoблaрнинг aвтoмaтлаштирилиши деганда нимани тушунасиз?

4. Интeрнeтдa элeктрoн тўлoвлaр тизими қандай амалга оширилади?

 

 

15-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1.     Видеобанкинг – бу:

А.   Ҳисoблaрни мoбил тeлeфoн орқали мaсoфaвий бошқариш

Б.    Мижoз бaнк пeрсoнaли билaн интeрaктив мулoқoтдa бўлиши

В.   Мoлиявий бoзoрнинг aҳвoлини билиш, тoвaрлaр сoтиб oлиш, медицинa хизмaтлaри кaби тўлoвлaрни aмaлгa oшириш

Г.    Ҳамма жавоблар тўғри

 

2.     Бaнк кaртaлaри қандай турлaргa бўлинaди?

А. Ҳисoб-китoб, кредит, олдиндaн тўлoв

Б. Оff-line ва on-line

В. Шaхсий (привaт), нoмoлиявий

Г. Тўғри жавоб йўқ

 

3.     Тўлoв тизими қатнашувчилaрнинг ўзaрo тaъсири неча хил рeжимдa бўлaди?

А.   1

Б.    2

В.   3

Г.    4

 

4.     Интeрнeт-бaнкингни қандай дaрaжaлари мaвжуд?

А.   Инфoрмaциoн, кoммуникaциoн

Б.    Инфoрмaциoн, кoммуникaциoн, тўлиқ функциoнaл

В.   Инфoрмaциoн, махсус, автоматлаштирилган

Г.    Инфoрмaциoн, тўлиқ функциoнaл, регистрацияли

 

5.     Бaнклaрaрo ҳисoб-китoблaр қандай aмaлгa oшиши мумкин?

А.   Ялпи асосда

Б.    Клиринг асосида

В.   А ва Б жавоблар тўғри

Г. Тўғри жавоб йўқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16-Маъруза. Суғурта фаолиятининг автоматлаштирилган

ахборот тизимлари

 

Режа:

1. СФ АТнинг ташкилий тузилмаси

2. СФ АТнинг функционал тузилмаси

3. СФ АТнинг ахборот технологиялари

4. «Парус-Суғурта» дастури

 

1. СФ АТнинг ташкилий тузилмаси

 

Автоматлаштирилган СФ АТнинг ишлаб чиқилиши ва киритилиши корхонанинг суғурта фаолияти самарадорлигини ошириш учун қўлланилади ва раҳбар ва мутахассисларни керакли ахборот билан керакли ҳажмда ва сифатда таъминланиши учун ҳамда ахборот технологиялар стандартини жорий этилиши қуйидагилар асосида амалга оширилади:

- бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш;

- суғурта фаолиятини бошқарувидаги ҳаражатларни камайтириш;

- интеграциялашган МБни яратиш;

- информацион ресурсларнинг ҳимоясини таъминлаш;

- электрон ҳужжат алмашинувини қўллаб-қувватлаш;

- ташқи АТлар билан интеграциялаш;

- бошқарувчи меҳнатининг информацион маданиятини ошириш.

Ахборот ҳажми кўплиги, уни оператив олишга бўлган талаб, олинган маълумони тўлиқлиги ва аниқлиги, суғурта фаолиятини бошқаришнинг масштаб ва функцияларини кенгайтириш – бу суғуртавий бизнесни бошқаришдаги автоматлаштиришни керакли сабабларидир. СФ АТнинг ҳар хил турлари мавжуд:

1. Автоматлаштирилган автоном иш ўринлари. Ҳар бир автоном АИЎ СФ бошқарувида турли хил функциялар амалга оширилади ва турли хил суғурта агентларига ориентирлашган:

·  аквизиторлар – янги суғурта шартномаларини топиш ва амалга ошириш билан шуғулланишади;

·  актуарийлар – ҳаётни суғурталаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишади;

·  андеррайтерлар – суғурта портфелини ташкил қилишади;

·  суғурта компанияси брокерлари - суғуртачи ёки суғурталовчи буйруғи асосида ўз номидан даллолчилик фаолиятини олиб борадилар ва бош.

Алоҳида АИЎнинг функцияси масштаблари чегараланган. АИЎнинг техник воситалари МБнинг ҳажмини чеклайди. Биринчи навбатда коммуникация тизимлари йўқлиги сабабли СФни бошқариш тезкорлиги пастдир. СФни бошқаришдаги функцияларнинг тезлиги ва ечиладиган масалаларнинг изоляциялашуви, функционал ва информацион АИЎнинг интеграциялашуви, СФ АТни қўллаш ёрдамида СФнинг кейинчалик ривожланишига имкони йўқлигини билдиради. Алоҳида бўлим ёки хизматларни локал автоматлаштириш у ёки бу масалаларни осонлашувини соддалаштиради, лекин суғурта компаниясининг раҳбариятида аналитик ҳисоботларни тайёрлашга ҳеч қандай ёрдам бермайди, ягона информацион муҳитнинг йўқлиги сабабли бошқарув қарорларини моделлаштириш бошқарув қарорларини тайёрлашнинг асосидир.

2. Ягона информацион базада ўзаро боғлиқ АИЎларнинг мажмуаси. СФнинг АТ асосий фаолият функциялари (суғурталаш), ёрдамчи бошқарув функциялари (бухгалтерия, молиявий таҳлил, кадрларни бошқариш ва бош.)ларни қўллаб-қувватлайди. Суғурта компанияси фаолиятнинг масштабини ошиши функцияларни таркибини ошишида ва ходимларнинг сонини кўпайишида кўзга ташланади.

Функционал мутахассислашувнинг амалга ошиши ва АИЎнинг информацион интеграллашуви. СФ АТнинг масштаби ошган сари ахборот технолгияларини, ахборотни текширишни дастурий ва техникавий воситаларини унификациялаш лозим. СФ АТнинг зарурий компоненти компьютер тармоғидир. Компьютер тармоқлари ва ахборот технологиялари СФ АТнинг тавсифномаларини ва информацион жараёнларини яхшилашга, бошқарув қарорларини қабул қилишда маълумотларни толиқлиги ва қимматлилигини таъминлашга, маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлш тезлигини, ишончлиликни юқори даражасини ва ахборотни актуаллигини таъминлашга ёрдам беради.

3. СФнинг корпоратив АТ (СФ КАТ). Фаолиятнинг масштаби ошиши ва суғурта бизнесини ташкиллаштиришни бошқарувига қўйиладиган талабнинг ошиши – СФ КАТнинг яратилишига сабадир. Унга:

- ахборотни тақсимлашган қайта ишлашига ўтиш (копмьютер тармоқларини ишлатиш, Интернетга чиқиш);

- турли хил ҳисобловчи машиналарни қўллаш – серверлар, иш станциялари, ноутбуклар;

- маълумотларнинг қайта ишлашни дастурий воситаларини интеграциялаш;

- бошқарувни автоматлаштириш функцияларини кенгайтириш;

- интеграциялашган МБни яратиш ва юритиш – бошқарув қарорларини қабул қилишни ягона информацион муҳитининг асоси;

- масалани ечишнинг интеллектуал усулларини ишлатиш (статистик башоратлаш, математик моделлаш, таҳлилий ахборотни тез қайта ишлаш – ОLAР-технолигиялари, сунъий интеллект тизими ва бош.)

КАТда кучли тармоқ ресурслари яратилмоқда (принтерлар, босма серверлар, факс-модемлар, МБ, умумий дастурлар), уларга рухсатли иш станцияларидан берилади. Молиявий маблағларни тежаш, ҳар бир АИЎнинг информацион ва технологик қуролланиши, суғурта компаниясининг мутахассисларини мобиллигини таъминлаш шулар жумласидандир.

Техник тармоқнинг ривожланиши маълумотларни қайта ишлаш ва коммуникация тармоқларида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берди:

·  ноутбукларни Интернет/Интранет (корпоратив тармоқ)га мобил улаш;

·  хусусий тармоқларни қўллаш - VPN (Virtual Private Network);

·   уяли алоқа телефони орқали катта ҳажмдаги маълумотларни узатиш ва қабул қилиш ва бош.

СФ АТ КАТга маълумотларни қайта ишлаш тармоғи қуйидаги икки қисмдан иборат:

1) ОLТР (Оn-Linе Transaction Processing) - маълумотларни қайта ишлашнинг тезкор трансакцион тармоғи;

2) ОLAP (Оn-Line Analytical Processing) – маълумотларни қайта ишлашнинг тезкор аналитик тармоғи.

OLTP тармоқлари қуйидаги хусусиятларга эга:

1. Кўп сонли фойдаланувчилар.

2. Маълумотларни қайта ишлашнинг трансакцион хусусияти. Иловаларни қайта ишлаш алоҳида трансакцияларга бўлинади. Трансакция – умумий ҳаракат бўлиб, МБни яхлитлигича бир жойдан иккинчисига ўтказади. Агар бирор-бир носозлик  юз берса, МБ ва трансакцияни қайта тиклаш мумкин бўлади. Шу орқали маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш ва қайта ишлаш имкониятига эга бўлинади.

3. Кўп ҳажмда тўпланган, берилган, сақланган ва қайта ишланган маълумотлар ечимини топишга ёрдам беради.

4. Маълумотлар алмашишни чиқиш ва кириши қатъий белгиланган бўлади.

СФ АТ - ОLAP хусусиятларига қуйидагилар киради:

1. Маълумотлар саралаш ориентацияси омбори (Data Warehouse)ни яратиш, кўп сонли таҳлилий текширувларни ўтказиш, МБда кўп сонли таҳлил олиб бориш.

2. Ечиш методларини қўллаш, яъни эксперт тизимни яратиш.

3. Бошқарув қарорларини имитацион моделлаштирилиши ва бош.

 

2. СФ АТнинг функционал тузилмаси

 

СФ АТ мажмуаси қуйидагилардан иборат:

1.     Суғурта шартномаларинингмеъёрий базаларини жорий этиш.

2.     Суғурта корхоналарининг фаолиятини стратегик режалаштириш.

3.     Суғурта шартномаларини киритиш ва шакллантириш.

4.     Мукофотларни ҳисоб-китоб қилиш.

5.     Суғурта фондини шакллантириш ҳисоби.

6.     Суғурталовчи билан ҳисоблашиш.

7.     Суғурта корхонаси фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби.

8.     Суғурта корхонасининг молиявий аҳволи.

9.     Суғурта фаолиятининг солиқ ҳисоби ва бош.

Хизмат кўрсатиш вазифаси ёки контури СФ АТга модулли ёндошув, СФ АТнинг асосий вазифалари ва ташкилий тузилмаси бўлиб, унинг оддийлиги ва тежамкорлигини таъминлайди.

МБни тузиш тизими унинг базасини моделлаштиришга боғлиқдир.

Бошланғич босқичи бу маълумотлар, информацион-логистик модел (ИЛМ) асосининг шаклланган тизими бўлиб, у МБга йўналтирилмаган дастурлардан иборат. Бу модел ишлаб чиқарувчи ва фойдаланувчи маълумотларни муҳимлилигини англашга олиб келади.

Модел маълумотлар объекти ва алоқа тизимидан иборат. Маълумотлар объектини иловалар шаклида кўриб чиқиш қулайроқ:

1. Маълумотлар объекти реквизитлардан иборат бўлиб, унинг аҳамияти жуда каттадир.

2. Маълумотлар объекти калитга эга бўлиб, у бир ёки бир нечта реквизитлардан, маълумотлар объектини белгиловчи қисмлардан иборат.

3. Асосий бўлмаган реквизитлар калитга боғлиқ бўлиб, қатъий белгиланган бўлади, калитнинг аҳамиятини асосий бўлмаган реквизитлар белгилаб беради.

4. Асосий бўлмаган калитларда транзит боғлиқлик маълумотлар объекти калитига боғлиқ бўлади.

ИЛМни ЕR-диаграмма («маъноси», «алоқаси») орқали тасвирлаш мумкин.

Маълумотлар объекти ўз таркибига минимал муҳим нарсаларни олади, лекин улар реквизитлар реализацияси учун етарлидир.

Масалан, маълумотлар объекти «Суғурталовчи» қуйидаги реквизитларга эга:

- суғурталовчи коди;

- ташкилот номи;

- юридик шахснинг рўйхатдан ўтиш маълумотлари;

- МБни рўйхатдан ўтган муддати;

- суғурталовчининг классификацион коди ва бош.

«Суғурталовчи»нинг маълумотлар объекти реквизити «суғурталовчи коди» ҳисобланиб, у объектнинг идентификациясини белгилаб беради, чунки «суғурталовчининг классификацион коди» уникал код эмас, асосий бўлмаган калитларда транзитив хусусият бўлмайди. Бир реквизитнинг аҳамияти иккинчисига боғлиқ эмас.

 

3. СФ АТнинг ахборот технологиялари

 

Фаолиятни суғурталашнинг АТ маълумотларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш учун ахборот технологиялари билан таъминлаб бериши лозим. Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

Ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш босқичи. Бу маълумотларни қайта ишлаш босқичида кўпгина ҳужжат шакллари мавжудлиги ва суғуртачиларни фаолиятини ҳужжатли расмийлаштириш учун керак (шартномалар, справкалар, картотекалар, классификаторлар, справочниклар ва бош.), бу ҳужжатлар бланк ҳужжат кўринишида бўлади ва улар маиший техника ёки қўл ёрдамида тўлдирилади. Биринчи турдаги ҳужжатлар ахбортлари ахборот ташувчиларда йиғиш ва рўйхатдан ўтказилиши керак. Ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш босқичи қуйидагиларни таъминлайди:

·  бирламчи маълумотларни корхона бўлинмалари ва суғурта компанияларининг хизматлари ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш (типография бланклари, турли хил ҳужжатлар кўринишида);

·  бирламчи маълумотларни машинавий ташувчиларда тайёрлаш.

Бу босқич жуда муҳим ҳисобланади ва МБнинг ахборотларини сифатига таъсир кўрсатади. Асосий муаммо - меъёрий ахборотларни турли хил ташувчиларга ўтказишдадир, чунки улар ҳар қандай АТнинг ва бирламчи ҳужжатларнинг асоси ҳисобланади. Маълумотларни киритиш операцияси фақатгина бирламчи ахборот ҳосил бўлган жойда амалга оширилиши керак, бирламчи ҳужжатларни ташкиллаштириш охирги фойдаланувчи томонидан амалга оширилади, яъни суғурта компанияси ходимлари томонидан. Бу эса катта ҳаражатларни келтириб чиқаради ва ахборотни паст сифатини (хатолар) ва фойдаланувчиларни таълим олишини талаб қилади. СФ АТда маълумотни қайта ишлашни автоматлаштириш қуйидагиларни назарда тутади:

- суғурта фаолиятининг унификациялашган ва стандартлашган ҳужжат шаклларини ишлатиш;

- ЕОI (Electronic Data Interchange)ни жорий этиш - ҳужжатлаштиришнинг электрон тизими, МБни киритиш ва ўзгартириш учун;

- МБга меъёрий ҳужжатларни тақдим этиш;

- кириб келаётган ахборотни аниқлигини текшириш.

Шахсий компьютерлар, ноутбукларнинг кенг тарқалиши, мобил алоқанинг ривожланиши, маълумотни узатиш ва киритиш технологиясини интеграциясини ҳисобга олиб, маълумотни рўйхатга олишда ва киритишда қатнашувчиларнинг кўплигини суғурталовчилар информацион маълумотларни, уларда етарли информацион маданият даражаси бор ахборот технологиялари билан ишлаш учун шакллантиришади.

Алоқа каналлари орқали маълумот жўнатиш босқичи. Бу босқич компьютер тармоқларида ишлатилади, қачонки ахборот яратилган жой узоқда бўлса ва уни сақлаш ва қайта ишлашда. Масалан, МБ бирламчи ахборот пайдо бўлган жойда бўлмай, балки бошқа жойда сақланиши, лекин маълумотларни қайта ишлаш эса компьютер орқали амалга оширади, бироқ ахборотни чиқариш учун тармоқ принтери ишлатилади, маълумотлар компания серверида чоп этилади ва бош.

Қоида бўйича СФ АТда бошқариш тизимларини бўлиб бериш учун – Интранет ва корпорацияларнинг информацион муносабатлари учун – Экстранет ишлатилади. Замонавий ахборот тещнологияларини ишлатишдаги талаб ва мулоқот қилиш соҳасини кенгайтириш (информацион ресурсларни излаш, электрон почта ва янгиликлар, файлларни узатиш, теле ва видеоконференция, IР-телефония ва бош.) глобал тармоқ, яъни Интернет орқали амалга оширилади. Компьютер тармоғини архитектураси СФ АТнинг масштабларига мос келиши керак. Тармоқлар қуйидаги тузилмаларга ажратилади:

·             Windows 2000/NT/ХР операцион тизими асосида бир тизимли компьютер тармоғи, агар фойдаланувчилар сони кам бўлса (10-12 киши);

·              Windows 2000/NT/ХР Professional операцион тизими асосида серверли компьютер тармоғи ва файл сервер технологияси, агар фойдаланувчилар сони етарли даражада бўлса;

·              Windows NT/ХР Professional операцион тизими асосида СФ АТни самарадорлигини ошириш учун серверли компьютер тармоғи ва мижоз-сервер технологияси, агар фойдаланувчилар сони етарли бўлса;

·             Windows NT/ХР Professional операцион тизими асосида Интранет компьютер тармоғи ва мижоз-сервер технологияси, агар фойдаланувчилар ҳудудий бўлинган бўлса;

·             Windows NT/ХР Professional операцион тизими асосида Экстранет компьютер тармоғи ва мижоз-сервер технологияси, агар фойдаланувчилар ҳар хил компанияларнинг масъул ходимлари бўлса ва бош.

Компьютер тармоқларини яратиш учун тузилмавий бўлинмаларнинг алоқа топологиясини ҳисобга олишади – суғурта компаниясининг бошқариш тизимини ташкилий тузилмаси ўз ичига:

- марказий офис;

- суғурта компанияси бўлими;

- суғурта компанияси агентликлари;

- мобил фойдаланувчиларни олади.

Марказий офисда (суғурта компаниясининг асосий тузилмаси) катта тезликдаги, тармоқли МБ, суғурта компаниясининг тармоқ ресурсларини тақсимланишини марказлашган мониторинги олиб борилади. Суғурта компанияларнинг бўлимлари ўзининг МБларига эга бўлиб, ажратилган махсус алоқа каналлари орқали марказий офис билан доимий алоқада бўлиши мумкин. Суғурта компанияларнинг агентликлари модем билан компьютер ишлатишади ва VPN тармоғидан фойдаланишлари мумкин.

МБда маълумотларни сақлаш босқичи. Исталган ахборот тизимининг ядроси МББТ бошқарувидаги МБдир. МББТ танлашга бутун ахборот тизимининг жорий этилиши ва ишлатилишининг муваффақиятига боғлиқ. МББТни танлаш шу факторларга асосланади: ИЛМ маълумотлар тузилмасининг мураккаблиги, маълумотлар ҳажми, файлларнинг эксплуатацион характеристикасига бўлган талаблар, техник воситаларни соҳаси, фойдаланувчиларнинг малакаси ва бош. Кичик ҳажмли МБга кам сонли фойдаланувчилар хизмат кўрсатади, қачонки масала ечиш тезлиги бошқалардан фарқ қилмаса бунда МББТ ишлатилади, улар жорий этилиш типи бўйича ташкиллаштирилган: Access, Paradox, dBase ва бош. Катта масштабли МБда бирданига кўп фойдаланувчилар билан ишлатиладиган МББТда: Огасlе, MS SQL Server, DB2, Informix ва бош. қўлланилади.

Катта масштабли суғурта компаниясида тақсимланган МБ яратилади ва у турли хил ахборотни сақлайди: мижозлар ҳақида маълумотлар, келишувлар, суғурта ишлари, турли хил тўловлар. Ягона МБнинг алоҳида фрагментлари ҳар хил компьютерларда сақланади ва МББТ воситалари ёрдамида маълумотларни тақсимлашнинг тозалиги амалга оширилади. Суғурта компаниясининг филиалларида шахсий суғурта майдоннинг локал МБси юритилади ва марказлашган характердаги меъёрий маълумотлар реплика шаклида локал МБга ўтказилади. Ўз навбатида, ўрнатилган регламент асосида локал МБлар даврий марказий офис МБсига ўтказилади.

МБни бошқариш тизими қуйидагиларни амалга оширади:

1. МБ тузилмасини яратиш.

2. МБга киритилаётган маълумотларни тўлиқлилигини текшириш.

3. МБни киритиш ва ўзгартириш учун экран шаклидаги фойдаланувчи интерфейсини яратиш.

4. МБдаги маълумотларни катта даражадаги тиллар ёрдамида излаш ва ўзгартириш.

5. Қайта ишланган маълумотларни кўрсатиш учун ҳисоботлар яратиш.

6. Макрос ва дастурий модуллар ёрдамида маълумотларни қайта ишлашни автоматлаштириш.

7. Маълумотларни Интернетда кўрсатиш учун қулай шаклда тақдим этиш.

8. Ташқи дастурлар билан маълумотлар алмашиш (импорт ва экспорт).

Тармоқли МБнинг икки тури мавжуд: марказлашган МБ ва тақсимланган МБ.

Марказлашган МБ учун файл серверининг архитектураси қўлланилади ёки МБ сервери мижоз ва иш станцияларига хизмат кўрсатади. Файл-сервери МБни тармоқ дискида сақлайди. Турли хил дастурларнинг МБга рухсат фақатгина ўқиш режимида рухсат берилади ва бир дастур МБни ўзгартиргунича бошқа дастурлар блок қилинади.

Мижоз-сервер архитектурасида трафик камаяди ва бирданига ҳамма дастурларга рухсат берилади ва уни ўзгартириш имкони берилади, блокировка эса фақатгина алоҳида жадваллар даражасида ёки МБни ёзувларига берилиши мумкин.

Интернетнинг машҳур ахборот технологиялари қуйидагилар:

·  SMTP протоколи асосидаги электрон почта (E-mail);

·  Usenet протоколи асосидаги электрон янгиликлар хизмати;

·  WWW (World Wide Web)да ахборот излаш, информацион ресурслар HTML коди форматида келтирилади ва НТТР протоколи асосида жамланади.

·  Telnet протоколи асосида ҳисобловчи ресурсларга масофавий рухсат ва бош.

Катта масштабдаги МБлар учун уларни сервис хизматлари кўрсатиш мажбурийдир ва унга қуйидагилар киради:

- МБни суғуртавий нусха қилиш;

- МБни суғурта нусхаси ёрдамида қайта тиклаш;

- трансакция журналини юритиш ва бош.

МБда маълумотларни сақлаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш учун махсус МББТ воситалари мавжуд (масалан, МБга кириш учун парол, рухсатни чеклаш фойдаланувчи ва гуруҳлар миқёсида МБни файлларини криптографиялаш ва бош.), уларни МБ администраторлари ишлатади.

Маълумотларни қайта ишлаш босқичи. Бу босқичда турли хил дастурлар ишлатилади.

Амалий дастурий таъминот (АДТ) тизимли операцион тизимга киради, сервис воситаларига эса (архиваторлар, антивируслар, дискларни утилитлари, файлларни тиклаш ва бош.) диагностика воситалари ва компьютер ва унинг тармоқлари ишидаги носозликларни тўғирлаш киради.

Маълумотларни нашр этиш босқичи. СФ АТнинг маълумотларини нашр этиш суғурта компанияси ва унинг мижозлари алоқасини таъминлайди (реал ва потенциал). Нашр қиладиган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

- реклама материаллари;

- ташқи ҳисобот ҳужжатлари;

- суғурта хизматлари ва турларини аннотацияси ва бош.

Суғурта компаниялар веб-сайт яратидилар ва шахсий ёки ижарадаги веб-серверда жойлаштирадилар. Суғурта корпорацияcида ички веб-сервер ташкиллаштирилади ва FireWall (брандмаузер) ёрдамида нокорпоратив фойдаланувчилар кириши ман этилади. Маълумотларни тайёрлаш учун веб-серверда жойлаштиришга бетларни соҳавий аниқланади, уларни ўзаро алоқаси, навигация схемаси ва веб-сайтнинг дизайни тайёрланади (макет ва форматлар). Суғурта фаолиятини функционал масалаларини ечиш учун тайёрланган веб-саҳифалар (.html) ва веб-архивлар (.mhtl) XML форматида бўлади.

 

4. «Парус-Суғурта» дастури

 

«Парус-Суғурта» дастури корпоратив кенг доирали маълумотлар тизимини яратиш имконини бериб, марказий офис ва филиалларни бирлаштиради.

Бу дастур суғурта соҳасида автоматлашган мажмуавий тизимига кириб, модулли тамойилни ташкил қилиш орқали уни СФ АТга асосан созлаш, корхона фаолияти, унинг тузилиши бошқаруви ва маълумотларга бўлган эҳтиёж ва вазифалардир. У тўлиқ суғурта қонун-қоидаларига ва суғурта бизнесига мос келади.

СФнинг мажмуавий автоматлаштириш дастури қуйидаги хусусиятлардан иборат:

1. Суғурта корхонаси барча тармоқларини қамраб олиш.

2. Суғурта бизнес жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш ва қайта суғурталаш.

3. Кўп вариантли жорий этишни бошқарув вазифалари ва турли хил моделлар ва алгоритмлардан фойдаланиш.

4. Маълумотларни агрегатлаш ва статистик ҳисоботлар шаклини тасдиқлаш.

5. Юқори даражали ишончлилик ва якуний натижалар тўғрисидаги маълумотлар.

6. СФ АТ модулига янгиликлар киритиш.

7. Бирламчи МБ «мижоз-сервер» маълумотлар сақлаш ва унга рухсат бериш фойдалилигини таъминлаш.

Бирламчи МБ «МБ мижоз-сервери» МББТ Oracle платформасида турли хил операцион тизимларда қўллаш мумкин (UNIX, М5 Windows NT, Netware, OS/2 ва бош.).

«Парус-Суғурта» дастури қуйидаги функционал модулларни ўз ичига олади:

·  «Мол-мулк ва жавобгарликни суғурталаш»;

·  «Хусусий суғурта»;

·  «Қайта суғурталаш»;

·  «Бухгалтерия ҳисоби»;

·  «Таҳлил ва ҳисобот»;

·  «Админстратор».

Ҳар бир модул ўз ҳолича ишлайди, худди шундай СФ АТ очиқ тизим сифатида ривожланувчи ахборот дастурлари кенг тарзда офис учун ишлатилади. «Парус-Суғурта»нинг функционал модул схемаси 21-расмда кўрсатилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

21-расм. «Парус-Суғурта»нинг функционал модул схемаси

 

Модул А – «Қайта суғурталаш»

А1. Қайта суғурталашда шартномаларни расмийлаштиришнинг факултативи.

А2. Қайта суғурталаш жараёнини ҳисобга олган ҳолда шартномаларни қабул қилинган факултативини ҳисобга олиш.

Модул Б – «Таҳлил ва ҳисобот»

Б1. Алгоритмни созлаш, суғурта заҳирасини ҳисоблаш.

Б2. Суғурта заҳирасини ҳисоблаш.

Модул В – «Бухгалтерия ҳисоби»

В1. Операцияларни созлашни  шакллантириш.

В2. Операция ўтказмаларини шакллантириш.

В3. Суғурта шартномаларини  ҳисоб операцияси.

В4. Мукофот ҳисоб операцияси (таҳлилсиз).

В5. Мукофот ҳисоб операцияси (таҳлил билан).

МБни ташкил этишни кетма-кетлигини тартиб билан қаттиқ назорат қилиш лозим:

1. Меъёрий сўровнома маълумотларини  ҳажмлилиги.

2. Суғурта шартномалари.

3. Суғурта ҳодисаси.

4. Суғурта заҳираси ва бош.

СФ АТни функционаллаштиришдан аввал қуйидагилар амалга оширилади:

·        ахборот технологияларини конфигурациялаш тизими тузилиши;

·        суғурта корхонаси бизнес лойиҳасини созлаш қоидалари;

·        қулай фойдаланиш интерфейси;

·        фойдаланувчиларни ўқитиш;

·        МБни бирламчи юклаш.

 

Назорат учун саволлар:

 

1. СФ АТнинг ташкилий тузилмаси қандай?

2. СФ АТнинг функционал тузилмаси нима?

3. СФ АТнинг ахборот технологиялари.

4. «Парус-Суғурта» дастури нима?

 

 

16-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1.     СФ АТнинг қандай турларини биласиз?

А.   Автоматлаштирилган автоном иш ўринлари

Б.    Ягона информацион базада ўзаро боғлиқ АИЎларнинг мажмуаси

В.   СФнинг корпоратив АТ (СФ КАТ)

Г.    Ҳамма жавоблар тўғри

 

2.     СФ АТ нима учун керак?

А.   Корхонанинг суғурта фаолияти самарадорлигини ошириш учун

Б.    Суғурта портфелини шакллантириш учун

В.   Даллолчилик фаолияти учун

Г.    Суғуртанинг янги келишувларини тузиш ва жалб этиш учун

 

3.     Андеррайтерлар қандай ишни бажарадилар?

А.   Янги суғурта шартномаларини топиш ва амалга ошириш билан шуғулланишади

Б.    Ҳаётни суғурталаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишади

В.   Суғурта портфелини ташкил қилишади

Г.    Суғуртачи ёки суғурталовчи буйруғи асосида ўз номидан даллолчилик фаолиятини олиб борадилар

 

4.     СФ АТ - ОLAP хусусиятларига нималар киради?

А.   Маълумотлар саралаш ориентацияси омбори (Data Warehouse)ни яратиш, кўп сонли таҳлилий текширувларни ўтказиш, МБда кўп сонли таҳлил олиб бориш

Б.    Ечиш методларини қўллаш, яъни эксперт тизимни яратиш

В.   Бошқарув қарорларини имитацион моделлаштирилиши

Г.    Ҳамма жавоблар тўғри

 

5. СФ АТ КАТга маълумотларни қайта ишлаш тармоғи нечта қисмдан иборат?

А.   2 та

Б.    3 та

В.   4 та

Г.    5 та

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

17-Маъруза. Эксперт тизимлари

 

Режа:

1. Эксперт тизимларига умумий тавсиф, афзалликлари

2. Эксперт тизимларининг таркиби ва вазифалари

 

1. Эксперт тизимларига умумий тавсиф, афзалликлари

 

Замонавий жамиятда тобора ўсиб бораётган ахборот оқими, ахборот технологияларининг турли-туманлиги, компьютерда ечиладиган масалаларнинг мураккаблашуви ушбу технологиялардан фойдаланувчининг олдига бир қатор вазифаларни қўяди. Керакли варинтларни танлаш ва қарор қабул қилиш ишларини инсондан ЭҲМга ўтказиш масаласи юзага келади. Бу вазифани ечиш йўллардан бири - бу эксперт тизимларини яратиш ва фойдаланиш саналади. Эксперт ўзидан келиб чиқиб шароитни таҳлил этади ва нис6атан фойдали ахборотни аниқлаб олади, чорасиз йўллардан воз кечган ҳолда қарор қабул қилишнинг энг мақбул йўлларини вужудга келтиради. Эксперт тизимида маълум бир предмет соҳасини ифодалайдиган билимлар базасидан фойдаланилади.

Эксперт тизими - бу айрим мавзу соҳаларида билимларни тўплаш ва қўллаш, уюштириш усуллари ҳамда воситалари мажмуи. Эксперт тизими мутахассисларнинг юқори сифатли тажрибасига суянган ҳолда қарорни танлаш чоғида муқобил вариантлар кўплиги учун янада юқори самарага эришади. Стратегияни тузиш пайтида янги омилларни баҳолаб, уларнинг таъсирини таҳлил этади.

Эксперт тизимлари сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган. Суиъий интеллект деганда ақлий хатти-ҳаракатларга нисбатан компьютер тизимининг қобилияти тушунилади. Кўпинча бунда инсон фикрлаши билан боғлиқ қобилият англанади.

Эксперт тизимларини ахборот тизимлари синфи сифатида кўриб чиқиш мумкин. У фойдаланувчининг розилигидан қатъий назар, маълумотларни таҳлил ва таҳрир эта олувчи, қарорни таҳлил этиб қабул қиладиган, таҳлилий-таснифий вазифаларни бажара оладиган маълумотлар ва билимлар базасига эга. Жумладан, эксперт тизимлари келадиган ахборотларни гуруҳларга бўлиб ташлай олади, хулоса чиқаради, идентификациялайди, ташхис қўяди, башоратлашга ўргатади, шархлаб беради ва ҳ.к.

Эксперт тизимининг бошқа ахборот тизимларидан афзалликлари қуйидагича:

• яқин даврларгача ЭҲМда ечиш қийин ёки умуман ечиб бўлмайдиган деб саналувчи мураккаб масалаларнинг янти синфини ечиш, оптималлаштириш ва (ёки) баҳосини олиш имконияти;

• дастурчи бўлмаган фойдаланувчига (энг охиридаги фойдаланувчилар) ўз тилида суҳбат юритиш ва компьютердан самарали фойдаланиш учун ахборотни визуализациялаш усулларини қўллаш имкониятини таъминлаш;

• янада ишончли ва малакали хулоса чиқариш ёки қарор қабул қилиш учун эксперт тизимини мустақил ўрганиш, билимлардан фойдаланиш қоидалари, маълумотлар, билимларнинг тўпланиши;

• фойдаланувчи ахборот йўқлиги туфайли ёки ахборотнинг ҳаддан зиёд ранг-баранглиги ёки ҳатто компьютер ёрдамида ҳам одатдаги қарорни қабул қилишнинг чўзилиб кетилиши туфайли еча олмайдиган саволлар ёки муаммоларни ҳал этиш;

• такомиллашган асбоблар ва ушбу тизимдаги фойдаланувчи мутахассиснинг шахсий тажрибасидан фойдаланиш ҳисобига якка тартибдаги ихтисослашган эксперт тизимларини яратиш имконияти;

• эксперт тизимининг асоси қарор қабул қилиш жараёнини шакллантириш мақсадида тузилган билимлар мажмуи (билимлар базаси) саналади.

Билимлар базаси - бу айрим предмет соҳалари мураккаб вазифалар ечимини топиш учун таҳлил ва хулосаларни юзага келтирувчи модел, қоида, омиллар (маълумотлар) мажмуи (22-расм).

Ахборот таъминотининг алоҳида яхлит тузилмаси кўринишида яққол кўзга ташланган ва ташкил этилган предмет соҳаси ҳақидаги билим бошқа билим турларидан, масалан, умумий билимдан ажралиб туради. Билимлар базаси асосий эксперт тизими саналади. Билимлар фикрлаш ва вазифаларни ҳал этиш усулига имкон берувчи аниқ кўринишда ифодаланади ва қарор қабул қилишни соддалаштиришга кўмаклашади. Эксперт тизимининг асослигини таъминловчи билимлар базаси ташкилотнинг бўлинмаларидаги мутахассислар билимини, тажрибасини ўзида мужассамлаштиради ва институционал билимларни (ихтисослашганлар мажмуини, янгиланаётган стратегиялар, қарорлар услублари) ифодалайди.

 

 

 

22-расм. Билимлар базасининг асосий хусусиятлари

 

Билим ва қоидаларни турли аспектларда кўриб чиқиш мумкин:

• чуқур ва юзаки;

• сифат ва миқдорий;

• тахминий (ноаниқ) ва аниқ;

•  муайян ва умумий;

• тавсифий ва кўрсатма (йўл-йўриқ берувчи).

Фойдаланувчилар билим базасини самарали бошқарув қарорларини олиш учун қўллашлари мумкин. Маълумотлар базаларидан фойдаланиш технологияси 23-расмда тасвирланган.

 

 

23-расм. Маълумотлар базаларидан фойдаланиш технологияси

 

Эксперт - бу муайян предмет соҳасида самарали ечим топа олувчи мутахассис. Билимларни ўзлаштириш блоки маълумотлар базасининг тўпланишини, билим ва маълумотлар модификацияси босқичини акс эттиради. Билимлар базасининг фикрлаш даражасидаги юқори сифатли тажрибадан фойдаланиш имкониятини акс эттиради.

Мантиқий хулосалар блоки қоидаларни фактлар билан қиёслаган ҳолда хулосалар мантиқини юзага келтиради. Унчалик ишончли бўлмаган маълумотлар билан ишлаш чоғида ноаниқ мантиқ, заиф ишонч юзага келади.

Тушунтириш (изоҳлаш) блоки фойдаланувчининг технологияда билимлар базасидан фойдаланиш кетма-кетлигини акс эттиради ва «нима учун?» деган саволга жавоб берувчи хулосага келади.

Ҳозирги вақтда билимлар базасининг жорий этилиши касбий билимларнинг тўпланиш суръати билан белгиланади. Касбий фаолиятнинг шакллантирувчи, яъни ЭҲМ базасида автоматлаштирадиган қисми - бу инсон томонидан тўпланган билимларнинг унча катта бўлмаган қисми. Тўпланган билимларнинг каттагина қатламини якка тартибда йиғиладиган билимлар ташкил этади.

Билимларни тузилмалаштириш ёки расмийлаштириш билимларни тақдим этишнинг турли усуллариra асосланган. Замонавий ахборот тизимларида энг кўп фактлар ва қоидалар усулидан фойдаланилади. Улар айрим предмет соҳаларидаги жараёнларни баён этишнинг табиий усулини баён этади.

Қоидалар одатда тавсия, кўрсатма, стратегияларни тақдим этишнинг формал (расмиятчилик) усулини таъминлайди. Улар агар предмет билимлари бирор соҳадаги масалани ечиш бўйича тўпланган амалий тасаввурлардан пайдо бўлгандагина тўғри келади. Қоидалар кўпинча «Агар бу...» хилидаги тасдиқ кўринишда ифодаланади. Билимлар базасида предмет соҳасини баён этиш, маълумотларни ташкил этиш ва тақдим этиш, вазифаларни шакллантириш, қайта шакллантириш ва ечиш усулларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Предмет соҳаси тушунчаси (объектлари) рамзлар ёрдамида тасаввур қилинади. Масалан, бу рамз банк тизими учун мижоз, жамғарма воситаси, операция, вазифа ва шу кабилар бўлиши мумкин. Тушунчаларни манипуляция қилиш учун муносабатлар аниқланади, турли стратегиялар (мантиқий ёки тажриба натижасида олинган) қўлланилади. Билимларни тақдим этиш, уларни таркиблаштириш, мураккаб, оддий бўлмаган вазифаларни назарда тутади. Бунинг учун қоидалар билимлар базасида мураккаб ёки кўп миқдорда ва ҳажмда бўлади.

Эксперт тизимлари шундай ишлаб чиқиладики, бунда ечим танлаш мантиқини асослаш ва ўргатиш ҳисобга олинади. Кўпгина эксперт тизимларида тушунтириш (изоҳлаш) механизми бўлади. Мазкур механизм қандай қилиб тизим ушбу қарорга келганини тушунтириш учун зарур бўлган билимлардан фойдаланади. Бунда эксперт тизимини қўллаш, ундан фойдаланиш ва ҳаракат чегарасини аниқлаш жуда муҳимдир.

 

2. Эксперт тизимларининг таркиби ва вазифалари

 

Ахборот технологиясининг эксперт тизимида фойдаланиладиган асосий компонентлари (таркибий қисмлари) қуйидагилар: фойдаланувчининг интерфейси, билимлар базаси, интерпретатор, тизимни яратиш модули
(24-расм).

Фойдаланувчининг интерфейси. Фойдаланувчи эксперт тизимига буйруқ ва ахборот киритиш ҳамда унинг буйруғи орқали чиқадиган ахборотни олиш учун фойдаланилади. Буйруқлар ўз ичига билимларни қайта ишлаш жараёни бошқармайдиган параметрларини олади.

Фойдаланувчи ахборотни киритишнинг тўртта услубидан фойдаланиши мумкин: меню, буйруқ, табиий тил, шахсий интерфейс.

Эксперт тизимининг технологияси чиқадиган ахборот сифатида нафақат қарорни, шунингдек, зарур тушунтиришни олиш имкониятини ҳам кўриб чиқади.

Одатда икки хил тушунтириш фарқлаб кўрсатилади. Яъни:

• cypoқ бўйича бериладиган тушунтириш. Бунда фойдаланувчи ҳар қандай пайтда эксперт тизимидан ўз хатти-ҳаракатларини изоҳлашни талаб этиши мумкин;

• муаммоларни ҳал этищдан олган тушунтириш. Фойдаланувчи ечимни олгандан сўнг, у қандай олингани тўғрисида изоҳ талаб қилиши мумкин. Тизим эса масалани ечишдаги ҳар бир қадамини тушунтириб бериши керак.

Тўғри эксперт тизими билан ишлаш технологияси оддий эмас. Мазкур тизимларнинг фойдаланиш интерфейси дўстона муносабатда бўлади. Яъни, у сиз билан «суҳбатлашиш» чоғида қийинчиликлар туғдирмайди.

Билимлар базалари. Улар муаммоли соҳаларни, шунингдек, фактлар оралиғидаги мантиқий боғлиқликни баён этади. Баъзида марказий ўринни қоидалар эгаллаган. Қоида муайян бир шароитда нима қилиш кераклигини белгилайди ва у икки қисмдан иборат бўлади:

 

 

24-расм. Эксперт тизимларининг ахборот технологиялари

асосий компонентлари

 

Биринчиси, бажарилиши мумкин бўлган ёки бўлмаган шарт-шароит. Иккинчиси, агар шароит бажариладиган бўлса, амалга оширилиши керак бўлган хатти-ҳаракат.

Эксперт тизими фойдаланиладиган барча қоидалар тизимини ташкил этади. Бу тизим одций тизимга қиёслаганда ҳам бир неча минглаб қоидаларни ўз ичига олади.

Барча билим турлари, предмет соҳаси хусусияти ва лойиҳанинг (билим бўйича мутахассиснинг) малакасига боғлиқ ҳолда у ёки бу даражада ўхшашлик билан бир ёки бир неча семантик моделлар ёрдамида ифодаланиши мумкин.

Интерпретатор. Бу эксперт тизимининг бир қисми бўлиб, базадаги билимларни маълум бир тартибда қайта ишлайди. Интерпретаторнинг иш технологияси қоидалар мажмуининг кетма-кетлигини кўуриб чиқишга олиб боради. Агар қоидадаги шартларга риоя этилса, маълум хатти-ҳаракатлар бажарилса, фойдаланувчига ҳам унинг муаммоларини ечиш вариантлари тақдим этилади.

Бундан ташқари, кўпгина эксперт тизимларида қуйидаги қўшимча блоклар киритилади: маълумотлар базалари, ҳисоб-китоб блоки, маълумотларни киритиш ва тузатиш блоки.

Ҳисоб-китоб блоки бошқарув қарорларини қабул қилиш билан боғлиқ ҳолатларда зарур бўлади. Айни пайтда режа, жисмоний, ҳисоб-китоб, ҳисобот ва бошқа доимий ҳамда тезкор кўрсаткичларни ўз ичига олган маълумотлар базалари муҳим рол ўйнайди. Маълумотларни киритиш ва тузатиш блокидан маълумотлар базасидаги жорий ўзгаришларни тезкор ва ўз вақтида акс эттириш учун фойдаланилади.

Тизимни яратиш модули. У қоидалар тўпламини яратиш учун хизмат қилади.

Тизимни яратиш модулининг асоси бўлган иккита ёндошув мавжуд - дастурлаштиришнинг алгоритмик тилидан фойдаланиш ва эксперт тизими қобиғидан фойдаланиш.

Эксперт тизими қобиғи. Тегишли билимлар базасини яратиш орқли маълум бир муаммони ҳл этишга мослашган тайёр дастурий муҳтни ифодалайди. Кўгина ҳлларда қбиқан фойдаланиш дастурлашдан тезкор ва осонроқтарзда эксперт тизимини яратиш имконини беради.

Эксперт тизимииииг афзалликларини тажрибали мутахассисларга қиёслаб шундай баён этиш мумкин:

• эришилган пухта билим, асос бўлолмайди, у ҳужжатлаштириши, узатилиши, ижро этилиши ва купайиши мумкин;

• нисбатан мустаҳкам натижаларга эришилади, инсондаги хиссий ва шу каби бошқа ишончсиз омиллар бўлмайди;

• тизимни ишлаб чиқиш киймати юқори, лекин эксплуатация қиймати паст. Умуман қиёслаганда эса у юқори малакали мутахассислардан кўра арзонроқ тушади.

Янги қоида ва концепцияларга, ижодкорлик ва ихтирочиликка унчалик мослашмаганлиги ҳозирги эксперт тизимининг камчилигидир. Кўп ҳолларда бу тизим юқори малакали мутахассислар ўрнини боса олади, аммо баъзан паст малакали экспертга муҳтожли жойлар ҳам бўлиб туради. Эксперт тизими энг охиридаги фойдаланувчининг касб имкониятларини кенгайтириш ва кўпайтириш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Очиги, бу тизим муайян бир предмет соҳасида мутахассис-экспертлар даражасидаги билимни намойиш этмоғи керак. Тизим яхши ечимларни керакли даражада топа олмайди, лекин предметни кенг англайди. Режалаштирувчи эксперт тизимлари маълум бир мақсадларга эришиш учун зарур бўлган дастурларни ишлаб чиқишга мўлжалланган.

Башоратловчи эксперт тизимлари ўтмиш ва бугуннинг воқеаларига асосланиб, келажак сценарийсини олдиндан айтиб бермоғи, яъни берилган вазиятдан ишончли натижалар чиқариши керак. Бунинг учун башоратловчи эксперт тизимларида динамик параметрик моделлар қўлланилади.

Ташхисловчи эксперт тизимлари кузатиладиган ҳодисаларнинг нормал эмаслиги сабабларини топиш хусусиятига эга. Маълумотлар тўплами таҳлил учун асос бўлиб хизмат қилади. Улар ёрдамида эталон хатти-ҳаракатдан четланиш аниқланади ва ташхис қўйилади.

Ўргатувчи эксперт тизимлари фойдаланувчиларга берилган соҳада ташхис қўйиш ва таҳлил этиш имкониятини бериши лозим. Бундай тизимдан билим ва хатти-ҳаракат тўғрисидаги фаразни яратиш, тегишли таълим услубини ва ҳҳаракат усулларини аниқлаш талаб этилади.

Эксперт тизимини яратишда камида учта муаммо юзага келади:

• хотирага киритиладиган ахборотнинг етарли даражада тўлиқ бўлишини таъминлаш. Бу энг асосий билимларини ажратиш ва маълумотлар тузилмасида уларнинг ўзаро алоқасини ўрнатиш, шунингдек, кодлаштиришнинг бундай тизимини яратиш ва фойдаланишни талаб этади;

• эксперт тизими фаолияти сифатининг самарали баҳосини олиш ва тегишли мезонларни ишлаб чиқиш. Қийинчилик шундаки, мутахассислар билими - бу шунчаки маълумот ва фактлар йиғиндиси эмас. Айрим элементлар муносабатини тасаввур этиш учун алоқалар қонуниятларини ҳисобга олишга формал уриниш тизимни ўта даражада «кескин» қилиб қўяди ва у янги злементларни қўшиш учун «ёпиқ» бўлиб қолади;

• ечиладиган масала тузилмасининг эҳтимоллик хусусияти ва билимларнинг уйғунлашуви туфайли ишончсиз натижалар олиш мумкинлиги.

Эксперт тизимиии яратиш қуйидаги талаблар мавжуд ҳолатда мақсадга мувофиқдир:

• тизимга ўз билимини беришни истаган экспертлар мавжудлиги;

• экспертлар вазифани ҳал этишнинг ўз услубларини баён этиши мумкин бўлган муаммоли соҳанинг мавжудлиги;

• кўпчилик экспертларнинг мазкур муаммосида ечимлар ўхшашлигининг бўлиши;

• муаммоли соҳадаги вазифанинг аҳамияти, яъни  улар ёки мураккаб бўлишлари ёки мутахассис бўлмаган фойдаланувчи ҳал эта олмаслиги ёки ҳал этиш учун анча вақт талаб қилиши;

• масалани ечиш учун катга ҳажмдаги маълумот ва билимнинг бўлиши;

• предмет соҳасида ахборотнинг тўлиқ бўлмаслиги ва ўзгарувчанлиги туфайли эвристик услубларни қўллаш.

Юқорида қайд этилган учта муаммони ҳал этиш ва санаб ўтилган талабларни бажариш эксперт тизимини қўллашнинг зарур ҳамда етарли шарти саналади.

Эксперт тизимини яратиш босқичлари. Эксперт тизимини яратишнинг нисбатан босқичларига қуйидагиларни киритиш мумкин: концепциялаш, реализация, тестдан ўтказиш, жорий этиш, кузатиб бориш, модернизациялаш.

Концепциялаш босқичида эксперт тизимини ишлаб чиқиш бўйича мутахассис эксперт билан ҳамкорликда танланган предмет соҳасидаги муаммони ечишнинг услубларини баён этиш учун қандай тушунча, муносабат ва процедуралар зарурлигини ҳал этади. Босқичдаги асосий вазифа масалани ечиш жараёнида юзага келувчи вазифа стратегияси ва чекловларни танлашдан иборат. Концепциялаш муаммони тўлиқ таҳлил этишни талаб этади.

Идентификация босқичида вазифа тури, тавсифи, ўлчами, ишланма жараёнидаги иштирокчилар таркиби аниқланади. Моделнинг яроқлилиги кўриб чиқилади, талаб этиладиган ресурслар баҳоланади, эксперт тизимини яратиш мақсади белгиланади.

Формаллаштириш босқичида асосий тушунчалар ва муносабатлар.билимларни ифодалашнинг ўзига хос расмий тилига ўтказилади. Бу ерда кўриб чиқилаёттан вазифа учун моделлар ёки маълумотларни тақдим этишнинг ўхшаш усуллари танланади.

Амалга ошириш босқичида юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган эксперт тизимининг жисмоний «қобиғи», юзаси яратилади.

Эксперт тизими фаолиятининг тўғрилигини тестдан ўтказиш босқичида текшириш мумкин.

Назорат учун саволлар:

 

1. Эксперт тизимлари турлари.

2. Унинг вазифалари ва таркиби.

 

 

17-Маъруза бўйича тест саволлари

 

1. Эксперт тизими деб нимага айтилади?

А) Бу айрим мавзу соғаларида билимларни тўплаш ва қўллаш, уюштириш усуллари ҳамда воситалари мажмуидир

Б) Бу айрим вазифалар, функцияларни автоматлаштиришни таъминловчи технологиялар мажмуи

В) Бу айрим предмет соҳалари мураккаб вазифалар ечимини топиш учун таҳлил ва хулосаларни юзага келтирувчи модел, қоида, омиллар (маълумотлар) мажмуидир

Г) Тўғри жавоб йўқ

 

2 Билимлар базаси тушунчасига тўғри таъриф беринг.

А) Бу айрим вазифалар, функцияларни автоматлаштиришни таъминловчи технологиялар мажмуи

Б) Бу айрим мавзу соҳаларида билимларни тўплаш ва қўллаш, уюштириш усуллари ҳамда воситалари мажмуидир

В) Бу айрим предмет соҳалари мураккаб вазифалар ечимини топиш учун таҳлил ва хулосаларни юзага келтирувчи модел, қоида, омиллар (маълумотлар) мажмуидир

Г) Тўғри жавоб йўқ

 

3. Эксперт тизимининг бошқа ахборот тизимларидан афзалликлари тўғри келтирилган қаторни топинг.

А) Дастурчи бўлмаган фойдаланувчига (энг охиридаги фойдаланувчилар) ўз тилида сухбат юритиш ва компьютердан самарали фойдаланиш учун ахборотни визуализациялаш усулларини қўллаш имкониятини таъминлаш

Б) Янада ишончли ва малакали хулоса чиқариш ёки қарор қабул қилиш учун эксперт тизимини мустақил ўрганиш, билимлардан фойдаланиш қоидалари, маълумотлар, билимларнинг тўпланиши

В) Такомиллашган асбоблар ва ушбу тизимдаги фойдаланувчи мутахассиснинг шахсий тажрибасидан фойдаланиш ҳисобига якка тартибдаги ихтисослашган эксперт тизимларини яратиш имконияти

Г) Ҳамма жавоб тўғри

 

4. Фойдаланувчи ахборотни киритишнинг нечта услубидан фойдаланиши мумкин?

А) 4 та

Б) 2 та

В) 5 та

Г) 3 та

 

5. Эксперт тизими фаолиятининг тўғрилигини қайси босқичда текшириш мумкин?

А) Тестдан ўтказиш

Б) Кузатув

В) Сўров

Г) Эксперимент

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

18-Маъруза. Бошқарув фаолиятини ахборот технологиялари билан таъминлаш ва ташкил этиш

 

Режа:

1. Корхона бошқарув объекти сифатида

2. Корхонани бошқаришда ахборот технологияларининг аҳамияти ва ўрни

 

1. Корхона бошқарув объекти сифатида

 

Менежментнинг назарияси ва амалиётига янгилик кириши, бошқариш тизими функцияларининг ўзгариши ахборот тизимларини модернизациялашга ўтишни аниқлаб берувчи шароитдир. Маълумотларни ишлаб чиқиш компьютер тизимлари, технологиялар тармоғи, стандартларни ишлаб чиқиш ва маълумотлар интеграция интерфейслари ва иловалар соҳасидаги тараққиётни амалга оширишни ва ахборот технологиялар бошқарувининг иқтисодий самарадорлигини таъминлаб беради. Корпоратив ахборот тизимлари деганда корпорация масштабидаги корхонани бошқаришда самарали методларни қўллаш учун амалга ошириладиган ахборот тизимлари тушунилади. Корпоратив ахборот тизимлари (КАТ)нинг характерли хусусиятлари қуйидагича:

■ очиқ архитектура қурилиши;

■ тақсимланган маълумотлар ишлаб чиқиш тизими;

■ ривожланган коммуникация қуйи тармоғи тармоқости (интрасеть);

илова ва маълумотлар базасининг кўп платформалилиги;

■ корпоратив турининг янги АТ.

КАТнинг яратилиши янги ахборот технологиялари бошқарувини амалга оширишда корхонани бошқариш тизимининг зарурлигидан келиб чиққан.

«Gartner Group» таҳлилий компанияси корхона иқтисодиётини ривожлантириш тенденцияларини тавсифлочи кўрсаткичларни ажратиб кўрсатди (10-жадвал).

 

10-жадвал

Корхона иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияларини

характерловчи кўрсаткичлар

Кўрсаткич

1960-й.

1980-й.

1990-й.

Маҳсулот ҳаётий циклининг давом этиши

10 йил

Бирнеча йиллар

Бир йилдан кам

Рақобат

Йўқ

Миллий компаниялар

Дунё компаниялари

Ишлаб чиқариш

Оммавий

Партияли

Буюртма бўйича

Маҳсулот сифати

10 % дан кўпроқ брак (сифатсиз ёки яроқсиз)

1 % дан кўп эмас брак.

Сифат тизими

TQM

Заҳираларни янгилаш частотаси, 1/йил

2-5

5-50

50-100

Бошқарув методлари

MPS

MRP

MRPII, ERP I,

ERP II, WCM, JIT

 

Бозор шароитида молиявий мустаҳкамликка эга бўлган, миллий ва дунё масштабида бизнесни олиб бораётган корхоналар «яшаб келмоқдалар». Корпорациялар ёки акционерлик жамиятлари бизнес-тузилмаларнинг энг тарқалган вакилларидир. Корпорация - бу  шахсий улушни, юридик мақомни, ёлланиб ишлайдиган профессионал бошқарувчилар - менежерлар қўлида бошқарув функцияларининг тўпланишини кўзда тутадиган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш шакли.

Корпорациянинг афзалликлари капитални жалб этишнинг чекланмаган имкониятларидан иборат; акциядорлар ҳуқуқларининг хусусий ва шахсийга ажратилиши; бошқарув учун ўз касбининг устаси бўлган мутахассиларни - менежерларни жалб қилиш имконияти; корпорация ишлашининг барқарорлигидан иборат.

Кўпинча «корхона» атамаси билан бир қаторда «фирма» атамасидан ҳам фойдаланилади. Фирма деганда маҳсулот ёки хизматларни ишлаб чиқариш учун ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида бирнеча корхоналарнинг бирлашуви тушунилади. Фирма фаолиятини тавсифловчи турли иқтисодий назариялар шаклланган:

·  Фойда (даромад)ни максималлаштириш;

·  Сотув ҳажми ва даромад (менежернинг ойлик маоши сотувнинг ҳажмига боғлиқ);

·  Фирманинг ўсиши (менежерларга ҳамда акциядоларлар учун ҳам фойдали).

Фирма ўсиши икки йўналишда боради:

- ишлаб чиқаришни ва капитални тўплаш (акцияларнинг қўшимча эмиссиялари, заём маблағларини жалб қилиш, ўтган даврнинг фойда қисмини ишлатиш ва бошқалар амалга оширилади);

- бирнеча корхона (компания)ларнинг ихтиёрий бирлашиши ҳисобига бошқарувнинг таркиби ва ташкилий тузилмасининг ўзгариши, бир фирманинг иккинчи фирма таркибига кириши (масалан, акцияларнинг назорат пакетини сотиб олишда).

Натижада фирмаларни бирлаштириш ёки ажратишда фирманинг янги интеграциялашган тузилмалари ҳосил бўлади:

■ горизонтал тузилмага эга – бир тармоқ корхоналарининг бирлашиши шаклланади;

■ вертикал интеграцияга эга – турли тармоқларга тегишли, маълум ишлаб чиқариш жараёни корхоналарининг бирлашиши ҳосил қилинади.

Фирма фаолияти қабул қилинган стратегия билан мувофиқлашади, бу стратегия мудофаа (пассив) характерга эга бўлиши мумкин – рақобатчилар томон ориентация, ривожланишнинг ўртача даражасини қўллаб-қувватлаш, илгарилаб борувчи (актив) характер - янгиликларни киритишга қаратилган курс. Фирма стратегиясидаги хатолар унинг банкрот бўлишига олиб келади. Фирманинг қарзларидан қутулиш мақсадида, унинг мулки очиқ савдоларда сотилади ёки фирма ходимлари томонидан сотиб олинади. Банкрот бўлган фирманинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун унинг “санацияси” амалга оширилади – молиявий аҳволни яхшилаш, маҳсулот, ишлар ва хизматлар рақобатбардошлилигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ўтказилади.

Корпорация фаолияти бир нечта хусусиятларга эга:

■ корпорациянинг иқтисодий фаолияти турларини кенгайтириш (диверсификациялаш);

иқтисодий фаолиятга жалб қилинган ресурслар кўламлари ва ҳажмларининг ўсиши;

■ ишчилар сонининг ошиши;

■ фирма-корпорациялар географиясининг кенгайиши (корхонанинг ташкилий бирликларини тақсимлаш);

■ фирма фаолиятининг стратегиясини ишлаб чиқишда ташқи иқтисодий муҳит (меъёрий-ҳуқуқий база, бозор инфратузилмаси, рақобат ва бош.)ни ҳисобга олиш;

■ бошқарувнинг ахборот технологияларини қўллаш.

Бошқарувнинг ахборот технологиялари тизим талабларига, бошқарувнинг қўлланиладиган методларига, информатика ва ҳисоблаш техникаси соҳасидаги тараққиётга мувофиқ узлуксиз ривожланмоқда.

 

 

2. Корхонани бошқаришда ахборот технологияларининг

аҳамияти ва ўрни

 

Корхоналарни бошқариш тизимларида ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тайёргарликнинг аниқ алгоритмлари ва бошқарув қарорларини қабул қилишга асосланган турли методлар қўлланилади.

Бошқарув методлари АТ функционал тузилмасини (ташкилий-иқтисодий қуйи тизимларини) ишлаб чиқиш асоси бўлган ишлаб чиқилиши бошқарув стандартлари кўринишида шаклланган:

1) материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш (Material Requirement Planning —MRP I);

2) ишлаб чиқариш кучларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш (Capacity Resource Planning — CRP);

3) ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштиришнинг ёпиқ цикли (CL MPR);

4) ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш (Manufacturing Resource Planning —MRP II);

5) дунё миқёсида ишлаб чиқариш (World Class Manufacturing - WCM);

6) корхона ресурсларини режалаштириш (MRP II & FRP (Finance Resource Planning), Enterprise Resource Planning — ERP I);

7) ресурслар бошқарувини оптималлаштириш (ERP II);

8) менежмент ҳамкорлик сифатида (Customer Relationship Management — CRM, Customer Synchronized Relationship Management — CSRM).

 

Материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш (MRP I)

 

Материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш методи бошқарув вазифалари мажмуасини ҳал этишни: хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш режа-жадвал календарини шакллантириш; омбор хўжалигини бошқариш; айланма материаллар (материаллар заҳираси) ҳисобини кўзда тутади.

MRP-тизимлари бошқарув тизимларининг автоматлаштирилган функциялари таркиби 25-расмида берилган. Материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш учун қуйидаги кириш маълумотлари бўлиши керак:

■ четга сотиладиган тайёр маҳсулотларга, ярим тайёр маҳсулотлар ва эҳтиёт қисмларга бўлган мустақил талаб ҳақида. Харидорларнинг сотув ва буюртмалар башорати (прогнози) эҳтиёжлик кўринишида кўрсатилган;

■ омбордаги товар-моддий бойликлар заҳираси (тайёр маҳсулот қолдиқлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, хом ашё ва материаллар заҳираси) тўғрисида;

■ маҳсулотларнинг конструкторлик таркиби ва тайёр маҳсулот бирлиги учун хом ашё, материаллар ва компонентлар ҳаражатларининг технологик нормалари (Bill of Material — BOM)1;

 

 

Подпись: 1 Маҳсулот бирлиги учун материалларга бўлган жамлама эҳтиёжининг ҳисоб-китобини, шунингдек, тайёр маҳсулотларнинг режалаштирилган чиқарилишини таъминлайдиган маҳсулотларнинг конструктор-технологик графиги қурилади.

■ материалларни етказиб бериш учун очиқ буюртмалар, маҳсулотни тайёрлаш учун ишлаб чиқариш буюртмалари ҳақида («очиқ буюртма» - бажариш бошланган, лекин тугалланмаган).

Чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг тузилмаси қанчалик мураккаб бўлса, ВОМни тавсифлаб бериш тўлиқлигига ва аниқлигига қўйиладиган талаблар шунчалик қатъий бўлади. Материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш натижасида қуйидагилар шаклланади:

■ буюртма ўлчами, ишга тушириш санаси ва буюртмани бажариш санаси аниқланган режали буюртмалар (planned orders);

■ тавсиялар – заҳиралар билан бўлган муаммоларни йўқ қилиш учун керак бўлган ҳаракатлар. Ушбу тавсиялар қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими характерини беради (масалан, «буюртмани қайтадан режалаштириш», «буюртмани бекор қилиш», «буюртмани ишга тушириш» каби тавсиялар мисоллари).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


25-расм. Материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш

 

Ҳисобга олинган заҳиралар ҳажми ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш эхтиёжларини қоплаши, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотувга чиқариш ритмиклигини таъминлаш учун яратиладиган керакли суғурта заҳира даражасини қоплаши керак. MRP тизимлари назорат функцияларини амалга ошириш учун умумий ҳисоботларни ва материалларни етказиб бериш таҳлилини шакллантиришни таъминлайди.

MRP тизимнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

■ материалларнинг келиб тушиши ва маҳсулотнинг сотувга чиқарилиш вақтини оптималллаштириш (синхронлаштириш) имконияти;

■ омбор заҳиралар даражасини тушириш;  

■ ишлаб чиқариш ҳисоб-китоби учун янада аниқ маълумотлар тақдим этиш.

MRP методологиясининг камчилиги шундаки, ишлаб чиқариш омилларининг (ҳисоб-китоб моделларида ва алгоритмларда ҳақиқий ишлаб чиқиш кучлари, корхонанинг меҳнат ва молия ресурслари ҳолати ҳисобга олинмайди) чекланган рўйхатини ҳисоби ҳисобланади. Гарчи режалаштиришда ишлаб чиқариш ресурслари ҳажмини чекланмаган ҳисоблансада, MRP-тизимлар шаклланган режанинг бажарилиши мажбурийлигини кафолатланмайди. Бундан ташқари, материалларга бўлган режали эҳтиёжнинг ҳисоб-китоб вариантлари ишлаб чиқилмайди, шунинг учун “Агарда?” типидаги таҳлил қилишнинг умуман иложи йўқ. Одатда, АТ бошкарувнинг ушбу методини қўллаб-қувватлаши учун маълумотларни қайта ишлаш марказлашган тизимлари ҳисобланади, ахборот базаси катта ҳажмдаги конструкторлик ахборотига, шунингдек, омборларнинг аҳволи ва тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни ҳақидаги ҳисобли маълумотларга эга. Маълумотларни қайта ишлаш пакет режимидан фойдаланилади.

 

Ишлаб чиқариш кучларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш (CRP)

 

Ишлаб чиқариш кучларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш методи ишчи марказларнинг (асбоб-ускуналар, ишчи бригадалар) ишлаб чиқувчи кучларидан фойдаланишни яхшилашга қаратилган. Тизим ресурсларнинг чекланганлиги ва тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш режасини ҳисобга олган ҳолда ишчи марказлар юкланишининг режалаштирилиши ва балансировкаланишини бажаради. 26-расмда CRP-тизимларнинг функционал тузилмаси берилган.

Ишлаб чиқариш кучларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш бош календар режага киритилган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича амалга оширилади. Режалаштиришда ишчи марказларда маҳсулотни тайёрлашнинг технологик операциялари бажарилиш кетма-кетлиги ҳисобга олинади.

Ҳар бир ишчи марказ учун режа бўйича юклаш ҳисоб-китоби қилинади, ишлаб чиқариш қувватининг чекланиши ҳисобга олинади, ишчи марказларнинг режага мувофиқ эҳтиёжи (юкланиши) ва мавжуд қуввати ўртасидаги барча фарқлар тўғрисида хабар берилади. Бу ўз вақтида операциялар оқимларини қайта тақсимлаш ҳисобига ёки ҳеч бўлмаганда, ишлаб чиқариш дастурини ўзгартириш ҳисобига ишчи марказлар юкланишини тўғрилашга қаратилган тартибга солувчи хатти-ҳаракатларни бажариш имконини беради. Бунда CRP тизимлари ишчи марказлар юкланишининг оптималлаштирилишини таъминламайди, бу интеллектуал жараён инсон зиммасига юкланади. Натижада ишчи марказлар юкланишининг реал имкониятлари – ишлаб чиқариш қувватларига мос келадиган ишлаб чиқариш дастури ҳосил бўлади. Сўнгра ишлаб чиқариш дастури MRP-тизимда моддий эҳтиёжларни режалаштириш учун асосга айланади.

 

Технологик маршрутлар

 

Ишчи марказлар (ИМ)

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ишлаб чиқариш кучларига бўлган эҳтиёжнинг календар режаси

 
 

 

 

 

 


26-расм. Ишлаб чиқариш кучларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш

 

Ишлаб чиқариш қувватларининг эҳтиёжларини режалаштириш учун дастлабки маълумотлар бўлиши шарт:

■ ишлаб чиқаришнинг календар режаси (ишлаб чиқариш буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар);

■ ишчи марказлар тўғрисида (ишчи марказларнинг таркиби, иш календари,  ишлаб чиқариш қуввати);

■ тайёр маҳсулотни тайёрлашнинг технологик маршрутлари тўғрисида.

CRP синфидаги АТ дастурий маҳсулотларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланадиган ахборот базасининг намунавий тузилмаси 27-расмда берилган. CRP-тизимларнинг камчилиги бўлиб, ишлаб чиқариш омиллари чекланган рўйхатининг ҳисобга олиниши, шунингдек, ишчи марказлар юкланишини моделлаштириш ва оптималлаштириш воситаларининг йўқлиги ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


27-расм.  Кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланадиган ахборот

базасининг намунавий тузилмаси

 

MRP/CRP синфларининг ахборот тизимлари тескари алоқани ҳисобга олмаган ҳолда “тепадан пастга” йўналишидаги бошқарув функцияларининг амалга оширилишини, материалларга ва ишлаб чиқариш қувватларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш бўйича функционал вазифалар ҳал этилишини таъминлайди.

Бизнес режа, сотувларни режалаштириш, ишлаб чиқаришни режалаштириш, ишлаб чиқаришнинг бош календар режасини ишлаб чиқиш каби бошқарув функциялари MRP/CRP синфларининг ахборот тизимлари билан қамраб олинмаган.

Ҳаражатларни ҳисоблаш тизими хўжалик фаолиятнинг тури бўйича тақсимланган.

Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади: кафолатли, таъмирлаш хизмати, қайтариш, кредит карталари бўйича тўловлар. Кўрсаткичлар аввлги жараёндаги кўрсаткичларга ўхшаш: вақт бўйича цикл, сифат ва ҳаражатлар.

Вақт бўйича цикл – талабноманинг келиб тушган вақтидан бошлаб бузилиш тўлиқ бартараф этилгунга қадар – юзага келган муаммони ҳал этиш тезлигини баҳолайди.

Сифат такрорий чақирувлар сонига нисбатан биринчи талаб бўйича бажарилган талабномаларнинг фоизи билан белгиланади.

Ҳаражатлар кўрсаткичи самарадорлик – сотувдан кейинги хизматларни кўрсатиш учун фойдаланилган ресурслар қийматини акс эттиради.

Ўқитиш ва ривожлантириш бу мақсадларга эришиш учун компанияни тегишли инфратузилма билан таъминлайди. Ўқитиш ва ривожлантиришни ташкил этувчи йўналишларга қуйидагилар киради: ходимнинг имкониятлари, АТ имкониятлари, мотивация, ваколатларни бериш, шахсий мақсадларнинг корпорация мақсадларига мувофиқ келиши.

Ходимнинг имкониятлари компаниянинг стратегик мақсадларига эришиш учун ходимнинг ижодий имкониятларини мобилизация қилиш йўли билан амалга оширилади (28-расм).

Ходим мақомининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилар: ходимнинг қониққанлиги; меҳнат ресурслари базасининг сақланганлиги; ходимнинг самарадорлиги; битта ишчи учун даромад кўрсаткичи, яъни у ишлаб чиқараётган маҳсулот миқдори; бир ходим учун қўшимча қиймат кўрсаткичи (материаллар ва хизматлар учун ҳаражатларни даромад ҳажмидан олиб ташлаганда); ишлаб чиқариш ҳажмининг ходимлар умумий иш ҳақига нисбатининг кўрсаткичи (ходимлар сонининг рентабеллиги эмас, меҳнатга ҳақ тўлаш учун сарфланадиган пул маблағларининг “унумдорлиги” баҳоланади).

 

 


Асосий кўрсаткичлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ундовчи омиллар

Ходимнинг

ваколатга эгалик соҳалари

 

Мақбул иқлим

 
 

 

 

 

 


28-расм. Ўқиш ва ривожланишни ташкил этувчи йўналишлар

 

Назорат учун саволлар:

 

1. Корхона бошқарув объекти сифатида.

2. Корхонани бошқаришда ахборот технологияларининг аҳамияти ва ўрни.

 

 

18-Маруза бўйича тест саволлари

 

1.     Маҳсулотга талабни режалаштиришда қайси ахборот фойдаланилади?

А. Харидорлар буюртмалари

Б. Омбордаги ТМЗ

В. Бир бирлик маҳсулотга кетадиган хом ашё ҳаражатлари нормаси

Г. Ҳамма жавоблар тўғри

 

2.     CRP нимани англатади?

А. Ишлаб чиқариш кучига талабни режалаштириш

Б. Ишлаб чиқаришни режалаштириш

В. Маҳсулотга талабни режалаштириш

Г. Корхона ресурсларини режалаштириш

 

3.     Корпоратив ахборот тизимлари ўзига хос хусусиятларига нималар киради?

А. Қурилишнинг очиқ архитектураси

Б. Маълумотларни қайта ишлашнинг тармоқланган тизими

В. Ривожланган коммуникацион қуйи тармоқ

Г. Ҳамма жавоблар тўғри

 

4.     Вертикал интеграция – бу:

А. Бир соҳа корхоналари бирлашиши

Б. Ҳар хил соҳаларга тегишли, бир ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар бирлашиши

В. Маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг усуллари таснифи бўйича корхоналарнинг бирлашиши

Г. Маҳсулот сифатини ошириш учун корхоналар бирлашиши

 

5.     MRP методологиясини қўлланиш камчиликларини келтиринг:

А. Ишлаб чиқариш ҳисоби учун анча аниқ ахборотни тақдим этиш

Б. Омбор заҳираларининг даражаси камайиши

В. Ишлаб чиқариш омиллари чекланган рўйхат ҳисоби

Г. Хом ашё келиб тушиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш вақтларини оптималлаштириш имконияти

 

 

 

 

 

ГЛОССАРИЙ

 

Автоматлаштирилган банк тизими - бу янги ахборот технологияларининг кенг қўлланилаши базасида банкни ташкилий бошқариш шакли.

Автоматлашган банк тизими фойдаланувчисининг иш жойи – унга тегишли бўлган ҳужжатлар тўпламига тегишли қўлланувчи манзили.

Адаптивлик - ташқи муҳит ўзгаришига мослашиш қобилияти.

Алгоритмик таъминот - бу ахборотни қайта ишлаш ва масалаларни ечиш учун тизимда ишлатиладиган математик методлар, моделлар ва алгоритмлар мажмуасидир.

Аутентификация - ахборотга интерактив кириш имконини хоҳловчи шахсни аниқлашга имкон берувчи идентификация жараёни.

Ахборот – ҳисоблаш иши - ахборот маҳсулотларини қўллаш билан боғлиқ фаолиятдир. Ахборот ишининг оддий кўриниши бошқарувнинг ахборот технологиясини таъминлашдир.

Ахборот – ҳисоблаш хизмати - ҳар хил ҳисоблаш ишлари ҳисобланади. Информация – қaрoр қабул қилиш вa уни aмaлгa oшириш учун зaрур бўлган кoдлaнгaн мaълумoтлaрнинг тўпламидир.

Ахборот таъминоти - ахборот базасини қуриш методи ва воситаларини мажмуаси.

Axбoрoт тexнoлoгияси - бу тexнoлoгик зaнжиргa бириктирилгaн, ишлaб чиқариш жараёнлaри вa дaстурий-тexникaвий вoситaлaр aлгoритми бўлиб, улaр axбoрoт рeсурслaридaн фoйдaлaнишдa меҳнат ҳaжмини кaмaйтириш мақсадидa axбoрoтни йиғиш, сaқлaш, қайта ишлaш, хулoсa вa узaтишни aмaлгa oширaди.

Ахборот тизими (АТ) – бу инфoрмaциoн жараённи тўлиқ aмaлгa oширишни тaъминлoвчи мexaнизмлaр йиғиндисидир.

Ахборот тизимлари – бу ахборот кўринишидаги маҳсулотларни яратиш ва қўллаш орқали бошқарув тизими ва уларнинг аъзолари - бошқарув персонали, ташқи фойдаланувчилар (инвесторлар, етказиб берувчилар, харидорлар)нинг талабини қондирувчи ахборот - ҳисоблаш хизматларини тақдим этиш ёки уларни бажаришга мўлжалланган ташкилий- техник тизимдир.

Баланс бирлиги - мустақил балансда турган энг кичик ташкилий бирлик.

Бошқарув объекти - хўжалик жараёни (асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, таъминот, сотув ва бошқалар) ва иқтисодий фаолият (хом ашё ва материаллар, қурилмалар, тайёр маҳсулот, ишчилар ва бош.)нинг материал кўринишдаги элементларининг қуйи тизими тушунилади.

Бошқарув субъекти – бу иқтисодий тизимнинг тузилмавий бўлимлари (дирекция, молиявий, ишлаб чиқариш, таъминот, сотув ва бошқа бўлимлар)нинг ўзаро ҳаракати мажмуаси тушунилади.

Бошқарувнинг ахборот тизими (БАТ) - бошқарувнинг тактик даражаси: ўрта тезкорликни талаб қиладиган режалаштириш, ишлаб чиқариш дастурларини етказиб бериш, чиқариш, тузишни режалаштириш ва таҳлил қилиш каби бир неча ҳафта (ойлар) давомидаги ишларни ташкиллаштириш ва таҳлил қилишга мўлжалланган.

Бухгалтерия ҳисоби мажмуавий ахборот тизими – бу локал ҳисоблаш тармоғида сақланган маълумотлар базаси (МБ)га ишловчи автоматлаштирилган иш ўринлари (АИЎ) таркиби.

Видeoбaнкинг тизими - мижoз бaнк пeрсoнaли билaн интeрaктив мулoқoтдa бўлишидир, яъни видeoкoнфeрeнция каби буни aмaлгa oшириш учун киoска нoмли ускунa ишлaтилaди (бу сeнсoр экрaнли aппaрaт бўлиб, мижoзгa турли хил мaълумoтлaргa эгa бўлиш имкoнини бeрaди вa бaнк хoдимлaри билaн гaплaшиб, турли хил oпeрaциялaрни aмaлгa oшириш мумкин).

Гомеостазис - умумий мақсадга эришишда тизимни бир ҳолатда амалга ошириш.

Дастурий таъминот - умумий (операцион тизимлар, трансляторлар, тестлар, диагностика ва бош., яъни “темир” ишни таъминловчи ҳамма нарса) ва махсус (белгиланган предмет доирасида бошқарув жараёнини автоматлаштиришга имкон берувчи дастурий таъминот)дан иборат.

Интeрнeт-бaнкинг - бу бу бaнк хизмaтлaрининг мажмуасидир, яъни ундa мижoзгa Интeрнeт ёрдамидa хизмaт кўрсaтилaди вa у ўз ичигa: шaхсий ҳисoбни нaзoрaт қилиш, нaқд бўлмaгaн вaлютaни oлиш вa сoтиш, кoммунaл хизмaтлaргa тўлaш, Интeрнeт тўлoвлaри, уяли алоқа oпeрaтoрлaри вa пeйджинг хизмaтлaрини тўлaш вa бош.ни oлaди.

Интерфейслар – техник ускуналарнинг ўзаро ва ташқи муҳит ўзаро таъсир механизмлари.

Информацион жараён – бу кeтмa-кeт кeлувчи элементaр инфoрмaциoн aктлaр: мaълумoтлaрни қабул қилиш ёки янгисини ярaтиш уни сақлaш, узaтиш вa ишлaтиш кaбилaрни aмaлгa oширишдaн ибoрaтдир.

Истеъмолчи билан синхронлашган ресурсларни режалаштириш – бу корхона-истеъмолчилар эҳтиёжларига қаратилган, корхона ресурсларини бошқариш ва нафақат ишлаб чиқариш ва моддий ресурсларни, балки одатда, ёрдамчи сифатида қараладиган, яъни товарлар бутун ҳаётий циклининг ресурсларини ҳисобга олувчи  концепция.

Кадрлар таъминоти - бу ахорот тизими билан ишлаш усулларига персонални ўқитишни  ташкил этиш ва утказиш воситалари ва методлари мажмуасидир.

Каналли даража – бу тармоқли боғланишни аниқ бир тармоққа уланишига жавоб беради. Бу даражада операцион тизимда драйвер ускуналари ва компьютернинг мос тармоқ платаси ишлатилади.

Кластерлар – МБ бутунлигини ушлаб турувчи ва машиналар ўзаро таъсир қуроллари билан умумий диск хотирасига эга автоном тизимларнинг барчасини ўз ичига олувчи компьютер тизими.

Коммуникация (лотин тилидан олинган бўлиб, “communicatio” - хабар, узатиш) – мулоқот, фикр алмашиш ва бош., бир онгдан иккинчи бир онгга маълум бир маълумотнинг узатилиши (гуруҳли ва алоҳида) белгилар воситасида, ахборот ташувчи воситалар орқали узатилади.

Коммуникацияни бошқариш - бу аввало, инсонлар ўртасидаги муносабат ва шу муносабатда коммуникацион воситаларни бошқариш.

Коммуникация жараёнларини бошқариш - восита ва ишчиларга мажмуавий таъсир кўрсатувчи ва шу воситалар ёрдамида амалга оширувчи жараёндир.

Коммуникация ёки тармоқ тизимлари – тизим компонентлари орасида ахборот алмашинувини амалга оширувчи бўлимлар ва механизмлар.

Корпоратив турдаги стратегик  ахборот тизимлари (Enterprise Strategic System- ESS) - стратегик қарорларни қабул қилишда компания юқори бошқарувига (Top management) ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.

Лингвистик таъминот - илмий-техник атамалар ва ахборот тизимларда ишлатиладиган бошқа тил воситалар мажмуаси, ҳамда инсоннинг ахборот тизими билан мулоқотини енгиллатувчи ва ахборотни автомат қайта ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида матнли ахборотни очиш ва қисишнинг олдиннан кўрилган методлар, мавжуд тиллар яралиш қоидалари мажмуасидир.

Мантиқий сeмантикa – бeлгили тизимлaрнинг мaънo мaтлaбини ифoдaлoвчи вoситa дeб қaрaлaди.

Маълумотларни теле қайта ишлаш тизими – кучли марказий компьютерни ишлатиш орқали кўп сонли фойдаланувчиларнинг бир вақтда ишлашини ташкиллаштиришнинг энг арзон усулидир.

Маълумотларни қайта ишлаш тизими (Electronic Data Processing - EDP) - хўжалик жараёнларини жорий назорати ва ҳисоби, ташқи муҳит  учун стандарт ҳужжатлар (счётлар, тўлов топшириқлари) тайёрлаш учун мўлжалланган.

Мижоз-сервер – бўлиштирилган ҳисоблаш муҳитининг тизими модули, ундан интерфейс бўлими масалалари фойдаланувчи машинасида бажарилиб, катта ресурсларни талаб қилади.

Микропроцессорли карталар – электрон ҳужжатларнинг авторизациялаш ва ҳисобда пулларнинг мавжудлигини тасдиқловчи қуроллар.

Операция тизими – тизимнинг техник компонентларини бошқаришнинг функциялари йиғиндисини таъминловчи дастурий таъминот.

OLTP (Оn-Linе Transaction Processing) – трансакцион турдаги маълумотларни тезкор қайта ишлаш, катта ҳажмдаги трансакцияларни юқори тезликда қайта ишлашни таъминлайди, маълумотлар базасида маълумотларни қидириш ва қайта ишлашнинг қулай алгоритмига мўлжаллланган.

OLAP (Оn-Line Analytical Processing) - бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлаш учун маълумотларнинг тезкор таҳлили.

CRM технологиялар (Сustоmеr Rеlаtiоnshiр Management) – истеъмолчи билан ўзаро муносабатларни бошқариш.

Тармоқли даража – бу TCP/IPнинг асоси ҳисобланади. Айнан шу даражада тармоқларарл боғланиш тамойили рўй беради, шунингдек, Интернет орқали пакетлар маршрутизацияси шакллантирилади.

Ташкилий таъминот – бу ахборот тизимини киритиш шароитида уни ишлаб чиқариш ва бошқаришни ташкиллаштириш методлари ва воситалари мажмуасидир.

Ташқи ахборот тизимининг интерфейси (Interfaces) - маълумотларни алмашиш, Application Program Interface, API дастурий интерфейс, қуйидагиларга киришга имкон бериш ҳисобидан дастурларнинг функционаллигини кенгайтиришни таъминлайди.

Транспортли даража - иккита асосий протоколлар TCP ва UDP протоколлари ёрдамида ишончли жўнатишни амалга оширади, улар машина-жўнатувчи пакетлар ва машина-адресат пакетлари орасидаги алоқани рўёбга чиқаради.

Телекоммуникацион ахборот-технологик архитектураси (АТА) - компьютер тармоғи ва унинг йўлдошлари базасида катта кўламдаги ахборот тизимига мўлжалланган, ахборотларни қайта ишлаш тизими қурилишининг энг кўп тарқалган вариантидир.

Тexнoлoгия (юнончадан “techne” - мaҳoрaт, “logos” илм, фaн) - қайта ишлaш усуллaри, тaйёрлaш, ҳoлaтнинг ўзгaриши, ҳaжми, тури, усуллaри, маҳсулoт ишлaб чиқаришдa aмaлгa oширилaди.

Тизим ёди (хотира) – ахборотнинг сақланишини амалга оширувчи ускуналар.

Фойдаланувчининг иш жойи – ахборот тизими компоненти, у маълум бир фойдаланувчининг масалаларини ечиш учун хизмат қилади.

Электрон тижорат - келишувларнинг ҳар қандай кўриниши бўлиб, томонлар ўртасидаги фаолият электрон тарзда амалга оширилади.

Электрон ҳужжат айланиш тизими – электронли ҳужжатларнинг банк ичида, банк ва мижозлар орасида, банк ва унинг филиаллари, тарафдолар ёки ҳисоблаш тизимлари орасидаги тизим, модификациялаш ва етказиб бериш муҳити.

Ўзини-ўзи ташкил этиш - умумий мақсад ўзгаришига боғлиқ ҳолда тизим тузилишининг ўзгара олиш имконияти.

Қарорни қабул қилишни таъминлаш тизими (ҚҚҚТТ) (Decision Support System - DSS) - бошқарувнинг юқори бўғини (ташкилот, корхона раҳбарияти)да қўлланилиб, бир ёки бир неча йиллар давомидаги стратегик, узоқ муддатли аҳамиятга эга.

SMS-бaнкинг - бу бaнклaр тoмoнидaн уяли тeлeфoн эгaлaригa кўрсaтилaдигaн хизмaт тури.

WAP-бaнкинг - ҳисoблaрни мoбил тeлeфoн орқали мaсoфaвий бошқариш,  ундa симсиз мaълумoт узaтиш прoтoкoлигa aсoслaнгaн дaстурий тaъминoт ёрдам бeрaди.

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

1.           Ўзбекистон Республикасининг ахборот-коммуникация соҳасига оид Қонунлари: «Алоқа тўғрисида», «Радиочастоталар спектри тўғрисида», «Телекоммуникациялар тўғрисида», «Почта алоқаси тўғрисида»,«Электрон рақамли имзо тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида», «Электрон тижорат тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида».

2.           Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компъютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги 2002 йил 30 майдаги Фармони.

3.           «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий  этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 6 июндаги 200-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори.

4.           «2001-2005 йилларда компъютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, «Интернет» ахборот тизимларига кенг кириб боришни таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2001 йил 23 майдаги 230-сон фармони.

5.           Автоматизированные информационные технологии в экономике. Учебник (под. ред. проф. Г.А. Титоренко). М., Компьютер ЮНИТИ. 2002.

6.           Автоматизированные информационные технологии в банковской деятельности (под редакции Г.А. Титоренко). М., Финстатинформ, Информационные системы в экономике (под редакции В.В. Дика). М. Финансы и статистика.-М.:2004.

7.           Автоматизированные информационные технологии в экономике (под ред. И.Т. Трубилина).- М.:, Ф и С.2005.

8.           Алимов Р., Ходиев Б., Алимов Қ. ва бошқалар. “Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари”., Т: “Шарқ”-2004 й.

9.           Алимов Р.Х., Юлчиева Г.Т., Алишов Ш.А. “Ахборот технологияси ва тизимлари”. Маъруза матнлари. Т: - ТДИУ, 2005 й.

10.      Алимов Қ., Абдувоҳидов А. ва бошқалар. Ахборотлар технологияси асослари. Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2003 й.

11.      Алехина Г.В. Информационные технологии в экономике и управлении. Учебное пособие. М., 2002.

12.      Банк В.Р., Зверев В.С. Информационные системы в экономике. Учебник. –М.: Экономист.2005.

13.      Инфокоммуникации в деловом мире: Учебное пособие для служаших государство органазаци и коммуникации фирм / Под обш. ред. Реймана Л.Д. М.: ФИОРД-ИНФО, 2001 г.

14.      Информационные системы бухгалтерского учета. Учебник (под. ред. В. Подольского).-М.: Аудит ЮНИТИ. 2004.

15.      Информационные технологии управления. Учебное пособие (под ред. Ю.М. Черкасова). М., ИНФРА-М, 2001.

16.      Мельников В.В. Защита информации в компьютерных системах. М., Финансы и  Статистика.

17.      Романец Ю.В. и др. Защита информации в компьютерных системах и сетях (под ред. В.Ф. Шапьгина). М., Радио и связь, 2001.

18.      Ходиев Б.Ю..Мусалиев А.А...Бегалов Б.А.Введение в информационнқе системқ и технологии.Под ред.акад. С.С.Гулямова.-Ташкент:ТГЭУ, 2002.

19.      Экономическая информатика (под ред. П.В. Конюховского и Ф.Н. Колесова) СПб. Питер, 2001.

20.      Ғуломов С.С., Шермуҳаммедов А.Т., Бегалов Б. А., “Иқтисодий информатика. Т: “Ўзбекистон” – 1999 й.

21.      http://www.iite.ru/ - ЮНЕСКОнинг «Иқтисодиётда ахборот  технологиялари» сайти.

22.      http://www.diamond.stup.ac.ru/ENG/F4/DIRECT/4.html - “Таълимдаги янги ахборот технологиялари бўйича” Россиянинг таълимий сайти.

23.      http://www.spb.runnet.ru - Санк-Петербургского илмий-техник ахборотлар марказининг сервери.

24.       http://www.cnit.msu.ru –  М.В.Ломоносов номли МДУнинг янги ахборот технологиялари маркази.

25.      http://www.rubricon.com“Ахборот-технологиялари” бизнес-маълумотномаси.

26.      http://www.gov.uzЎзбекистон Республикаси портали.

27.      http://www.infocom.uz – УзАСИ ойлик ахборотлашган-аналитик журнали.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Илова

Тест саволларига жавоблар

 

 

1

2

3

4

5

1 М

А

А

Г

Г

Г

2 М

А

Г

Б

Б

Г

3 М

Г

Г

В

Г

Б

4 М

Б

В

Г

А

А

5 М

Г

А

Г

А

Б

6 М

Б

Б

В

Г

Г

7 М

Б

Б

В

В

А

8 М

В

Б

А

Б

А

9 М

В

Б

Б

Г

В

10 М

Г

Б

A

A

Г

11 М

Г

В

A

A

Б

12 М

Г

В

Б

В

В

13 М

A

Г

Б

A

Б

14 М

В

Б

A

A

Г

15 М

Б

A

Б

Б

В

16 М

Г

A

В

Г

A

17 М

А

В

Г

А

А

18 М

Г

A

Г

Б

В

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Киличева Фарида Бешимовна

 «Менежментда ахборот тизимлари»

ўқув-услубий қўлланма

 

 

 

 

 

 

 

Жавобгар мухаррир:

Бобомуродов Х.М.

Тузатувчилар:

Киличева Ф.Б.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бичими 60x84/16.

Шартли босма табоғи 12 бет. Адади 50 нусха. Буюртма № 25

ТАТУ қошидаги «ALOQACHI» нашриёти

Тошкент ш., Амир Темур к-си, 108