ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОД ВА БОШҚАРУВ ФАКУЛЬТЕТИ
Менежмент ва
маркетинг
Кафедраси
5340200
–Менежмент (алоқа ва ахборотлаштириш) йўналиши
бакалаврлари учун Битирув малакавий иш
айёрлаш
ва ёзиш бўйича услубий кўрсатмалар
ТОШКЕНТ – 2008
МУНДАРИЖА.
КИРИШ
3
1. УМУМИЙ КОИДАЛАР................................................................................4
1.1 Битирув малакавий иши (БМИ), унинг
аҳамияти ва вазифалари……..3
1.2 БМИга куйиладиган талаблар …………………………………………..4
1.3 БМИ рахбарининг вазифалари …………………………………………5
2. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИНГ
БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ………………………………………………………………………….5
2.1 БМИ мавзулар тўплами………………………………..………………….5
2.2 БМИ мавзуси танлови ва
унинг тасдиқланиши …………………………6
2.3 Адабиёт манбаларининг
танлови ……………………………….……… 7
3. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИНГ
БАЖАРИЛИШИ ТАРТИБИ
3.1 БМИ тузилиши ва ҳажми
………………………………….……………. 9
3.2
Битирув малакавий ишининг таркибий қисмининг
бажарилиши ……………………
4.
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИЛИШ ВА ҲИМОЯЛАШ
4.1
БМИ ни расмийлаштирилишига қўйилган
талаблар…….……………..14
4.2
БМИ ҳимоясига тайёрлов иши…………………………………………...15
4.3
БМИ ҳимоясининг тартиби……………………………………………….17
4.4
БМИ ни баҳолаш мезонлари……………………………………………20
5.ИЛОВА……………………………………………………………………….22
1-илова:
БМИ мавзусини тасдиқловчи талаба аризасининг намунаси……………………………………………………………………….22
2-илова:
БМИ га топшириқни
тўлдириш намунаси…………………………23
3-илова:
БМИ титул вароғининг намунаси…………………………………..24
4-илова:
БМИ “Режа”сининг тайёрланиш намунаси…………………..........25
5-илова:
БМИ намунавий режалари………………………………………….26
6-илова:
БМИ вароғининг ўлчови……………………………………………27
7-илова:
БМИ расмларининг тайёрланиш намунаси…………………..........28
8-илова:
БМИ жадвалларининг тайёрланиш намунаси……………………..29
9-илова:
Илмий раҳбар мулоҳазаси намунаси……………………………….30
10-илова:
БМИ тақризи намунаси…………………………………………….31
11-илова:
БМИ натижаларини киритиш ҳакидаги
маълумотнома намунаси………………………………………………………………………..32
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасининг бозор
муносабатлари ўтиши, иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви шароитида алоқа корхоналарининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш роли ва аҳамияти хамда алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасидаги ривожланишнинг тезлашуви
кучаймокда . Замонавий ишлаб чиқаришнинг
мураккаблашувининг ўсиб бориши, янги
ахборот
ва телекоммуникация технологияларининг кириб
келиши, ИНТЕРНЕТнинг жорий этилиши маълум маънода корхона бошкарувини қийинлаштиради,
ишлаб чикаришни бошкариш жараёнлари
хакида бозор талаби ва таклифига, якка истеъмолчи талабларига ,энг кам харажатлар
билан энг юқори якуний натижаларга
йуналтирилган анча чуқур
билимларни талаб қила бошлади .
Бунда корхоналар, акционерлик жамиятлари, хусусий
фирмаларни Республикада ’’КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ’’миллий
дастури доирасидаги бошқариш
жараёнларига жалб этиладиган мутахассисларга менежер бакалаврларга бўлган талаб ўсмокда
. Миллий дастур бўйича кадрларни тайёрлаш жараёнини
амалга оширишнинг муваффақиятли йyлларидан бири бўлиб , мутахассисларни икки даражали тизимда – бакалавр ва магистрларни таёрлаш асосида юзага келмоқда .Бу вазифани амалга оширишга қўйилган асосий қадам бўлиб 1998
йил 31 декабрь куни Ўзбекистон
Республикаси олий ва ўрта таълим
Вазирлигининг 362 сонли карори ва
“Ўзбекистон
Республикаси олий таълим муассасаларида битирув якуний давлат аттестацияси тугрисида” ги фармойиши ҳисобланади .
Битирувчининг якуний давлат аттестацияси
бир ёки бир неча аттестацион синовдан иборат, шу жумладан
битирув малакавий ишидир. Шу муносабат билан
таълим жараёнида якуний тадқиқод иши бўлиб ҳисобланадиган БМИ нинг сифатли бажарилиши талабанинг илмий - амалий даражасини, ақл заковатини, турли хил
ишлаб чиқаришдаги ва ташкилий
масалалаларни ўзи мустақил равишда ечимини топа олишни кўрсатади.
Шундан келиб чиқиб услубий
кўрсатманинг мақсади, талабаларга битирув иши бўйича тадқиқодларни
олиб боришда ва уни ҳимояга тайёрлашда кўмак бериш ҳисобланади.
Бунинг учун қуйидаги
маълумотлар берилган;
-- Битирув малака иши бўйича
тушунчалар берилган ҳамда унинг мақсад вазифалари аниқланган
--
Битирув ишига бўлган талаблар аниқланган .
--
Битирув иши бўйича илмий раҳбарнинг вазифалари кўрсатилган ;
--
Битирув иши мавзуларининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган ;
--
Битирув ишини танлаш ва уни тасдиқлаш тартиби кўрсатилган ;
--
Адабиётлар манбъаларини танлаш жараёни кўрсатилган ;
--
Битирув малакавий ишининг ҳажми ва тузилиши струкрураси келтирилган;
--
Битирув малакавий ишининг таркибий қисмининг бажрилишига бўлган аниқ ёндашувлар
ишлаб чиқилган ;
--
Битирув малакавий ишини расмийлаштириш
ва ҳимояси тартиби аниқланган.
Таклиф қилинаётган услубий кўрсатма “Менежмент”(алоқа ва ахборотлаштириш) йўналиши бўйича сиртқи ва кундузги бўлимларда тахсил
олаётган талабаларнинг мустақил ишини
активлаштириш , рағбатлантириш ҳамда ўқитувчиларга
битирув малакавий ишларга рахбарлигида кўмак беришга қаратилган.
Ушбу курсатмаларнинг услубий асоси бўлиб, Ўзбекистон
Республикасида ’’Кадрларни тайёрлаш ’’миллий
дастурининг қабул қилиниши, Узбекистон
Республикаси президенти И .А. Каримов асарлари , Олий ва ўрта таълим Вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
агентлигининг қарорлари хизмат килди .
1. УМУМИЙ
ҚОИДАЛАР
1.1 Битирув
малакавий иши (БМИ), унинг асосий йуналишлари ва вазифалари.
Битирув малакавий иши олий уқув юртларида
бакалаврият битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонлар шаклларидан бири бўлиб хисобланиди, шу билан бирга у бакалаврлар томонидан иктисодий , ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ҳамда
профессионал идрок бўйича олган
билимлари ва кўникмаларининг даражасини намоён этади . Унинг бош мақсади – хозирги кунда
муҳим масалалардан бири бўлмиш иктисодий ислоҳотлар шароитида алоқа корхоналарида менежмент ва маркетинг назарияларини тадбиқ этишни чуқур
ўрганиш, кўникмаларни ривожлантириш, назарий билимларни тартибга солиш ,
мустаҳкамлаш ва уларни ривожлантириш ҳисобланади .
Битирув малакавий ишининг таркибий жиҳати – бу талабанинг маълум мавзу бўйича кафедра ходими ёки бошқа Олий ўқув юртидан
жалб этилган малакали менежер – амалиётчи ўкитувчиларнинг раҳбарлиги остида ёзган мустақил ишининг якуний натижасидир .
Битирув малакавий ишининг уқув-услубий вазифалари :
--
танланган мавзунинг муҳимлиги
ва долзарблигини аниқлаш ;
--
муаммонинг назарий асосларини унинг моҳиятини ҳамда дастлабки
асосли ечимларини аниқлаш ;
--
муаммога услубий ёндашувни ва асосий тамойилларини аниқлаш;
--
бошқарув объектининг ижтимоий иқтисодий ривожланишининг хусусиятлари ва ҳолатини чуқур хамда
жорий таҳлилини ўтказиш;
--иқтисодий ислоҳотлар шароитида менежмент ва маркетингни
ташкиллаштиришда эришилган даражасини аниклаш;
--тадқиқот
килинаётган муаммонинг ечими йулларини
асослаш ;
--ўтказилган тадқикот
юзасидан хулоса ва таклифларни туғри тартибга солиш ва
ошкора этиш ;
--иқтисодий, ташкилий-бошқарув
инновацияларини тарғиб қилувчи иқтисодий
самародорлик ҳисобларини ва
моделлаштириш кўникмаларини намоён қилиш .
1.2. Битирув малакавий ишига қуйиладиган талаблар .
Битирув ишида кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли ечими БМИга қўйилган қуйидаги талабларнинг бажарилишини тақазо этади:
--ишнинг
анча юқори илмий - услубий
даражаси ;
--хулоса
ва таклифларнинг амалий аҳамияти ;
--қабул қилинган
стандартлар доирасидан чиқувчи
мустақил шакллантирилган ижодий услубий ёндашув ва
бошқарув ечимларини келтириш;
--алоқа корхоналарида бошқарувни ташкиллаштиришни ривожлантириш каби долзарб
муаммо ечишга дастурий - максадли,
вазиятли ёндашув асосида тизимли таҳлил тамойилларини қўллаш .
1.3. Битирув малакавий иши раҳбарининг вазифалари.
Битирув малакавий иши рахбарлигиига асосан кафедра аъзолари танланади. Улар етишмаган
пайтда (асосан давлат тилидаги битирув ишлари тайёрланганда ) алоқа
корхоналари ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги илмий тадқиқот марказининг
малакали менежерлари, шунингдек илмий-тадқиқот
институтлари ва шу йуналишдаги бошқа олий ўқув юртлари кафедралари жалб килинади .
Раҳбарлик - битирув малакавий ишини
тайёрлашда талабага бир қатор керакли кўрсаткичлар, жадвалллар, расмларни
таҳлил қилиш йўли
орқали материалларни йиғиш
ва қайта ишлашда ёрдам беришни ; белгиланган муддатларда тизимли
маслаҳат учрашувларини ўтказишни ; битирув малакавий ишининг моҳиятини
ёритиш мақсадида бир қатор
муҳим муаммоларни таҳлил қилишни назарда тутади .
Битирув малакавий иши рахбари
:
-- талаба билан биргаликда битирув иши мавзусини танлашни
муҳокама қилади, тайёрлашга вазифалар беради;
-- талабага битирув малакавий
ишини тайёрлашнинг даври бўйича календар режа-жадвалини ишлаб чиқишда
ёрдам беради;
-- талабага битирув малакавий
ишининг энг маъқул бўлган
структурасини унинг бирламчи вариантларини қўллаган ҳолда тавсия
қилади;
-- талаба билан хамкорликда
ўрганилаётган муаммонинг ечимига услубий ёндашувни ишлаб чикади;
-- талабага қандай
қилиб муаммони ечишда ўзининг
концепциясини таёрлашни ўргатади;
-- мавзуга тегишли манбаларни,
материалларни, асосий адабиётларни ва бошқаларни тавсия қилади .
-- ишларни тўлиқлигича
ва бўлим бўйича боришини текширади.
2 БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ
ИШИ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ.
2.1
БМИ мавзулари тўплами
Битирув ишларининг мавзулар тўпламини
шакллантириш бошланғич ва уларнинг бажарилишида маъсулиятли босқич бўлиб
ҳисобланади.
Битирув малакавий ишида мавзулар танлашга
қўйиладиган талаблар;
--- улар алоқа корхонаси бошқарув
тизимини ислохотлашувининг долзарб муаммосини акс эттириши керак ;
--- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ижтимоий –
иктисодий ривожланишини бошкаруви қонунчилигига хамда замонавий тенденцияларга
жавоб бериши керак ;
--- ’’Узбекистон Республикаси алоқа
ва ахборотлаштириш соҳасини 2010
йилгача бўлган даврда ривожланиш концепцияси ’’да ишлаб чиқилган
вазифалар ва йул - йуриқларини алоқа корхонаси мисолида
қисман қўлллаш.
--- иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлашуви шароитида алоқа корхоналари илмий- техник ривожланишининг замонавий
қонуниятларини ҳисобга олиш;
---акционерлашиш шароитида замонавий
компания ва корхоналар бошқарувини ташкиллаштиришнинг иқтисодий,
статистик, илмий-техник ҳамда ижтимоий-психологик жиҳатларини акс эттириш.
Хақиқий кўрсатмаларда
қуйида битирув малакавий ишларининг асосий йуналишлари бўйича мавзулар
рўйхати келтирилган .Ушбу рўйхат талаба учун тавсияли-услубий маълумот материали бўлиб хизмат қилади.
Талаба ўзини қизиқтирган йўналиш бўйича битирув малакавий иши мавзусини танлаш
ва уни раҳбари билан
муҳокама қилиш ва шундан сўнг
тасдиклатиш керак .
Битирув
малакавий ишлари мавзуларининг асосий йуналишлари .
1. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида
ишлаб чиқариш менежментини ташкил қилиш .
2. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стратегик менежментни ташкиллаштириш .
3. Иктисодиётнинг
либерализация шароитида телекоммуникация акционерлик. жамиятиларида менежментнинг
ривожланиши
ва такомиллашуви .
4. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳаси
демонополизациясини бошқариш.
5. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида
рақобат муҳитини
шакллантиришни бошқариш .
6. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида
маркетинг бошқарувини ташкиллаштириш.
7. Миллий ва минтақавий алока хизматлари бозорларининг шаклланиши ва
ривожланишининг бошқарилиши..
8. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида
иқтисоднинг
либерализациясини бошқаришни ташкиллаштириш.
9. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида персонални бошқаришни ташкиллаштириш.
10. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида.
мехнат самарадорлигини
бошқариш.
11. Алоқа хизматлари ишлаб чиқариш таннархини бошқариш
.
12. Алоқа хизматлари таннархининг рақобатбардошлилигини ва
сифатини бошқариш.
13. Алоқа ва ахборотлаштириш корхоналарида ишлаб чиқариш
қувватларидан самарали фойдаланишни бошқариш .
14. Алоқа ва ахборотлаштириш
соҳасига чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улардан
фойдаланишни бошқариш .
15. Алоқа корхоналарининг молиявий ресурсларини бошқариш..
16. Алоқа ва ахборотлаштириш
соҳасида молия тизимини бошқариш .
17. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида техник ва
технологик инновацияларни бошқариш.
18. Даромаднинг шаклланиши ва
унинг алока корхоналарида ишлатилишини бошқариш .
19. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида Акционерлик
жамияти шаклидаги қўшма корхоналарга
индикатив режалаштиришни тадбиғини ташкиллаштириш.
20. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида Акционерлик
жамиятлари ,қўшма корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллашитириш .
21. Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида
кўп укладли иқтисоднинг
шаклланиши ва ривожланишини бошқариш .
Битирув малакавий иши
мавзуларининг аниқ ва терма рўйҳати хар йили “Менежмент ва
маркетинг" кафедрасида аниқланади хамда факультет йиғинида тасдиқланади .
2.2 Битирув малакавий иши мавзуси танлови ва унинг
тасдикланиши .
Битирув малакавий иши мавзуси танлови унинг
бажарилиши жараёнинг бошланғич нуқтаси сифатида намоён булади. Бу даврга келиб талаба ўтган ўқув даври ва
тренингларда назарий тайёргарлик ,турли йуналишларда ёзилган курс ишлари
(бошқарув ва иктисод ),амалий машғулотлар ҳамда семинар ва
конференцияларда чиқишлар базаси асосида тайёр бўлиб келади. Мохияти
бўйича кўпгина талабалар учун танланган мавзу унинг келажак ҳаётидаги мақсад
танлови, келгуси иш фаолияти хисобланади
.Раҳбарга талаба қайси бошқарув илмига мойиллигини
аниқлашдек мухим масъулиятли вазифа юкланади .
Битирув малакавий иши мавзуси ўқув
йили бошида (кундузги ва сиртқи бўлимлар талабалари учун) илмий
раҳбар билан ҳамкорликда аниқланади .
Уни
танлашда талаба қизиқиши, илмий раҳбар ва чиқарувчи
кафедра ихтисослиги, битирув иши бажарилиши базасида режалаштирилаётган корхона
эхтиёжлари инобатга олинади .Ундан ташқари мавзу услубий асослар , дастурлар,
технологияларни қўллаш ёки ишлаб чиқиш ,амалий материаллар
йиғими , унинг таҳлили янги жараёнлар технологиялар, тизимларини
ишлаб чиқишдек муҳим тадқикот босқичларини назарда
тутиш керак .
Битирув
иши мавзуси кафедра мажлисида кўриб чиқилади ва тасдикланади
.Талабага битирув малакавий иши мавзусининг ва илмий раҳбарнинг бириктирилиши
талаба аризаси асосида (илова №1) кафедра тақдимига биноан ректор
буйруғи билан тасдиқланади.
Битирув малакавий иши тасдиқлангандан
сўнг талаба ва илмий раҳбар талаба томонидан бажарилиши шарт бўлган
ҳужжатни тўлдиради (илова №2).У бажарилган ишни тақдим қилиш
муддатини акс эттиради ҳамда кафедра раҳбари томонидан тасдиқланади
.Белгиланган вазифада ва титул варағида ёзилган малака ишининг мавзуси
номи ректор буйруғидаги ном билан бир
хил бўлиши керак .
Вазифа ўзининг таркибига ишга керакли
дастлабки маълумотларни, асосий бўлимларининг рўйҳати ,мажбурий кургазма чизмаларининг руйхатини олади.
Тасдикланган вазифага турли ўзгартириш
ва тузатишларни киритиш мумкин эмас. Бунга зарурат юқори холатда талаба
малака иши устидан ишлаш жараёнида кафедра мудири билан қайта, хамжихатлик
асосида вазифа инкор этиш мумкин. Бундай чекинишга заруратни раҳбар
ўзининг тақризида кўрсатиши лозим .
Вазифа малака иши билан
биргаликда давлат аттестацион комиссиясига тақдим қилинади.
2.3
Адабиёт манбаларини танлов.
БМИ нинг мавзуси
танлангандан сўнг, ушбу масала бўйича қандай адабиётлар мавжудлиги билиш
лозим. Адабиётлар
қуйидагича танланади:
-
БМИ мавзусига боғлиқ масалалар аниқланади;
-
Ушбу мавзуга боғлиқ адабиётлар (
монографиялар, дарсликлар, илмий ишлар тўплами) ва ойлик нашрлар ( журналлар, брошюралар, газеталар) кўриб чиқилади.
Адабиётлар манбалари ўрганилиб
чиқилаётган даврда ушбу адабиётлардан кўчирмалар қилиш лозим.
Адабиётлар билан танишилгандан сўнг , улардан асосийларини танлаб, библиографик
кўрсатма тайёрлаш лозим , яъни фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Танланган
адабиётлар фақат БМИ мақсади ва унда кўриб чиқиладиган
масалаларга бағишланган бўлиши шарт.
Адабиётларни танлаш ва библиографик
рўйҳат тузиш талаба меҳнатининг сифатини ва мустақил ижодий
ишини кўрсатади.
3. БИТИРУВ
МАЛАКАВИЙ ИШНИ БАЖАРИШ
ТАРТИБИ .
3.1 Битирув малакавий ишининг ҳажми ва
тузилиши .
Битирув малакавий иши бажарилганда талаба
ўзининг маҳоратини намойиш қилиши керак.
- мустақил равишда ижодий вазифани қўйиш, унинг долзарблигини ижтимоий ва
иқтисодий аҳамиятини
баҳолаш керак ;
- илмий
гипотезани илгари суриш керак ;
- олинган материалларни ўрганиш ва унинг танқидий таҳлилини ўтказиш ;
- кўтарилган муаммони хар томонлама
чуқур ўрганиб чиқиш;
- кўтарилаётган
муаммо бўйича узининг ечими вариантини
ишлаб чиқиш, тавсифлаш ва
профессионал асослаш (узининг ижодий ёндашуви )
- амалиётга олинган натижаларни қўллаш бўйича мантиқий асосланган хулосаларни, таклифларни, тавсияларни
шакллантириш.
Битирув малакавий иши мавзусини ўрганишда ишнинг тузилишини
(скелети ) туўри танланиши (турли қисм, бўлим,
бобларнинг, ўзаро алоқадорлиги, мувофиқлиги )муҳим аҳамият
касб этади.
Менежмент
ва маркетинг бўйича битирув малакавий ишлар бошқарувнинг объектив қонуниятларига асосланганлиги, талабларини ва
уларнинг иқтисодиётнинг ўсиши йулида фойдаланишга йуналтирилганлигини ўзида акс эттиради .
Битирув
малакавий ишида кўрилаётган масаланинг
мураккаблиги ўтказилаётган тадқиқотларнинг
эмпирик даражасидан анча юқори
илмий-услубий даражага ўтишини амалга оширишини талаб
қилади. Бундай ёндашув талабадан ўрганилаётган масала бўйича яхши ва чуқур услубий-назарий билимларни
талаб қилади. Бу эса биринчи ўринда аналитик-ҳисоб ёндашуви эмас, балки синтетик-муаммоли ёндашувнинг чиқишини англатади.У биринчи
навбатда ўрганилаётган муаммо (мавзу )нинг
услубий ёки назарий асосларини, услубий ёндашувнинг шахсий
концепцияларини ва унинг ечимларини ишлаб чиқишни ўрганишни
назарда тутади.Фақат шундан сўнг назарий асбоблар билан қуролланган талаба муаммонинг хақиқий ҳолати таҳлилига
ва унинг аниқ ечими йулларини аниқлашга киришади.
Битирув малакавий ишининг тизимли
элементлари :
--- титул
варағи ( илова 3)
--- мундарижа (илова 4)
--- кириш
--- асосий қисм (боб ва бўлимлар)
--- хулоса
--- фойдаланилган адабиётлар
--- илова
Битирув малакавий ишининг умумий ҳажми кириш ,боблар, хулоса, адабиётлар рўйҳатини кўшган холда , кўлда ёзилган 10-12 минг сўз атрофида бўлиши
керак .
Илова ҳажми чегараланган ва у Битирув малакавий ишининг
умумий ҳажмига киритилмайди .
Битирув
малакавий иши ҳажмининг талабдан кўп бўлиши, талабанинг ўз фикрини аниқ ва лўнда ифодалай
олмаслиги , мавзуни ёритиш учун мавжуд материалларни танлай
ололмаслиги сифатида боҳоланади.
3.2
Битирув
малакавий иши таркибий кисмининг бажарилиши .
Раҳбар билан биргаликда мавзуни танлаб бўлгач, талабалар дарҳол малака ишини бажаришга киришишлари даркор. Шунда талаба у томонидан ўрганилаётган масалани амалий ва назарий чегараланган заҳирасини ишлата олади .
Бунинг учун Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифаларини, унинг бўлимлари
ишининг тайёрлаш услубиётини ва тузилмасини яхши тасаввур қила билиш керак . 5- иловада тез-тез қайтариб туриладиган мавзу бўйича битирув малака ишининг намунавий мундарижаси келтирилган. Аммо объект фаолияти кўрсаткичларини
таҳлил қилиш учун талаба ўз раҳбари билан биргаликда ўрганилаётган
муаммо бўйича ўзининг таҳлил услуби ва унинг ечими концепциясини
тайёрлашга ёндашувни ишлаб чиқишлари лозим .
Асосий қисм қоида бўйича иккита
ёки учта бобдан иборат бўлади . Ҳар бир боб 2-4 бўлимни ўз ичига олади .
КИРИШ битирув малакавий ишда муҳим қисм
ҳисобланади ва у талабанинг етуклиги ҳакида , унинг олдига
қўйилган масалани ёритиш
қобилиятини ва тадқиқот чегараларини аниқлай олиши
хақида хулоса қилишга ёрдам беради .
Кириш қисмида мавзуни мақсадини
, долзарблигини асослаш ва аниқлаштириш (нимага берилган мавзуни ўрганиш
даркор),умумий менежмент тизимидаги ақамиятини ва ўрнини кўрсатиш ,
ишнинг мақсад ва вазифаларини
шакллантириш, илмий-амалий даражасини , ўрганилаётган муаммонинг услубларини ва
шаклини аниқлаш, бошқарув объекти ва предметини ифодалаш
тадқиқот натижаларининг амалий аҳамиятини, тадкикод
мантиғи ифодаланиши керак .
Кириш кисмида ўрганилаётган муаммонинг
турли жиҳатларини ифодаловчи республика конунчилиги актлари ва
низомларидаги муҳим вазиятлар баён қилинади .
Битирув малакавий ишининг кириш
қисми тузилмасида қуйидагилар акс эттирилади :
- ўрганилаётган мавзунинг долзарблиги ;
- БМИ максад ва вазифалари ;
-
тадқиқот
предмети ;
-
тадқиқод
объекти ;
-
амалий аҳамияти ;
БИРИНЧИ
БОБ да тадқиқод соҳасидаги малака, тадқиқотнинг
асосий тушунча ва категорияларининг моҳияти ва шархларини ўрганилаётган муаммо бўйича турли ёндашувлар таҳлили, амалий
тавсиялар ҳамда хулосаларни ишлаб чиқиш асослаш учун керак бўладиган тадқиқотнинг услубий ва назарий асослари баён қилинади.
Битирув ишининг назарий қисмида кўрилган
масалаларга талабанинг кўз-қараши аниқ кўрсатилиб
борилиши керак.
Умуман, биринчи боб бутун тадқиқотнинг
назарий концепциясиини ўзида акс эттиради.
Бунда, тадқиқотлар умумийликдан хусусийликка утказилиши даркор. Хусусан, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида
иқтисодий ислоҳотлар
ўтказилаётган йиллардаги эришилган натижаларга баҳо бериш ҳамда
бозор иқтисодий муносабатларининг янги сифатларини кўрсатиш лозим. Соҳадаги туб ўзгаришларга
сабабчи бўлган қонунчилик ва меъёрий актларни кўриб чиқиш,
бозор механизмлари шаклланишидаги мавжуд бўлган камчиликлар ва “нозик томонлар” ни ёритиш, алоқа ва ахборотлаштириш
соҳасидаги олиб борилаётган иқтисодий
сиёсатнинг мувафакиятига либераллашган тизим бошқарувининг таъсирини кўрсатиш. Шу билан бир қаторда алоқа
корхонаси соҳаларининг
фаолияти моделларини яратиш , бошқарув тизимини қайта шакллантириш воситалари ва услубларини қўллаш бўйича чет эл тажрибаларини кўриб чиқиш ҳамда уларни Ўзбекистон
телекоммуникация тизимида эришилган ривожланиш даражаси ва хусусиятларига кўлланилишини кўрсатиш.Бунда тадқиқотнинг аҳамияти ва моҳиятини очиб бериш, тадқиқотнинг аниқ
объектига баҳо бериш, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва ташкилий объектив
сабабларини кўриб чиқиш
даркор.
ИККИНЧИ
БОБ да БМИ мавзусига боғлик холда
қайсидир жараёнлар бўйича мавжуд услубий кўлланмалар, технологиялар кўрсатилиши,
ўрганилаётган муаммонинг авторлик услубий асослари
ёритилиши, объект сифатида танланган корхона ҳолатининг дастлабки тақлили берилиши, тадқиқотнинг
инструментал ва дастури ечилган бўлиши
мумкин. Унда эмперик тадқиқот натижасида олинган кўрсаткичларнинг дастлабки таҳлили ҳам кўрсатилиши мумкин.
Шунингдек, бу ерда алоқа корхонаси бошқарувининг ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ҳолати
ўрганилади: алоқа корхонасининг ўрни ва роли, унинг характеристикаси, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таҳлили, ташкилотнинг миссияси, бошқарув жараёнлари хамда ташкилий тузилманинг
хусусиятларидир.
Бу
ерда аниқ корхона мисолида ўрганилаётган муаммо ҳолатиниг таҳлили
урганилади. Шунда корхона фаолиятининг
алоҳида томонлари ҳолатини тавсифлашга ёрдам берувчи кўрсаткичлар
доирасини танлаш ва кўрсаткичларнинг моҳияти аникланиши лозим.
Муаммонинг аниқ ҳолатини
тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобининг услубиёти билан танишиш ҳамда
махсус адабиётларда ёритилган ёки курслардан маълум бўлган услублар билан
таққослаш керак.
Таҳлил учун материал бўлиб:
аниқ корхонанинг ҳисоб-китоби маълумотлари, INTERNET даги электрон
сайтлар, компьютер маълумотлар базаси ва бошқалар ҳисобланади.
Йиғилган маълумотларни умумий
тармоқ бўйича кўрсаткичлар ёки ўхшаш корхоналар кўрсаткичлари билан
солиштириш, таққослаш ва шу асосда талаба томонидан танланган
соҳада корхона ишининг камчилик ва ютуқларини, фарқларини
(оғишларини) аниқлаш керак бўлади.
Барча кўрсаткичларнинг сондаги
аҳамиятини аниқлаб бўлмайдиган пайтда, миқдорий таҳлил
тўлдирилиши ёки қисман, фаолият
юритаётган корхоналарнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашга ёрдам
берадиган сифат таҳлили билан алмаштирилиши мумкин.
Йиғилган материал тизимлаштирилади, умулаштирилади ва
синчковлик билан таҳлил килинади. Бунда қонуниятларни мумкин бўлган оғишларни
ва уларнинг сабабларини, хўжалик фаолияти
жараёнларига таъсир қилувчи олимларни
аниқлашга интилиш керак.
Функционал алоқалар диаграмма, расм, график ва жадваллар кўринишидаги
маълумотларда ўз аксини топади. График ва
жадваллар кўринишидаги маълумотлар ўрганилаётган жараённинг моҳиятини
аниқлашда ва асосий омилларнинг
ўзаро алоқасини ривожланиш қонуниятини ифодалаш учун
ишлатилади.
Корхона хўжалик ишлаб чиқариш
фаолиятидаги камчиликларни ҳамда уларнинг берилган тадқиқот объектида менежмент ва маркетингни ташкил
этишга таъсирини аниқлаш бўлимининг натижаси бўлиб ҳисобланади.
УЧИНЧИ БОБ да талаба
томонидан ўтказилган амалий тадқиқотлар натижалари келтирилади. Корхона
,ташкилотлар учун хулоса ва тавсиялар қилинади .
Ўрганилган материал асосида муаллиф
томонидан ўрганилаётган муаммонинг ечими йуллари аниқланади ва далиллар
асосида асослаб берилади ҳамда таклиф қилинган ечимларни ўрганишдан
келадиган иқтисодий самара хисоблаб чиқилади .
Бу бўлимда битирувчи албатта ишнинг
аввалги бўлимларда ўзи ишлаб чиққан чора тадбирларнинг самарадорлигини
ҳисоблаб чиқади.
Тадқиқот самараси – бу
ҳамма олинган илмий, иқтисодий ва ижтимоий натижалар билан унга
эришиш харажатларидир .
Умумий кўринишда ишлаб чиқариш
самарадорлиги ишлаб чиқариш
жараёнида эришилган натижалар ва харажатларнинг ўзаро нисбатини ифодалайди .
САМАРАДОРЛИК
= САМАРА / ХАРАЖАТ ЁКИ РЕСУРСЛАР
Самара - бу ишлаб
чиқаришнинг мутлоқ натижасидир.Самарадорлик-бу қилинган харажатларда
максимал самара олиш ёки маълум самарага минимал харажатлар билан эришишни
назарда тутувчи тегишли катталикдир .
Самарадорликни қуйидаги турларга
фарқлашади :
Иқтисодий самарадорлик- бу ижтимоий
ишлаб чиқаришда тирик ва моддий меҳнатни иқтисод қилишни
ифодалайди .
Иқтисодий
самара янги технологияларни қўллаш, жихозларни модернизациялаш, максимал
ҳажмдаги инвестицияларни жалб этиш орқали маълум нарсани ишлаб
чиқишга мўлжалланган ҳаражатларни иқтисод қилишни
назарда тутади .
Шунингдек, бошқарув омили самарадорлиги (изланиш, ишлаб чиқиш ва фирма сиёсати ) ҳам хисобланади .
Ижтимоий
самарадорлик ҳаётнинг маиший ва ишлаб чиқаришга оид шартларини яхшилашда ўз аксини топади.Ижтимоий
самара кўрсаткичлари сифатида ишлаб чиқишда маиший қулайликнинг
физик-иқтисодий параметрлари, кишилар
ҳаётининг иқтисодий
шарт шароитлари - ҳаво тозалиги, шовқин
даражаси, ёритилганлик (хонада) даражаси ва бошқалар
чиқиши мумкин .
ХУЛОСА да тадкикот олдига куйилган
мақсад ва вазифаларининг
бажарилиши даражалари тавсифи, қискача асосий натижалари берилади
ҳамда муаммони чуқур ўрганиш бўйича кейинги таклифлар акс
эттирилади. Битирув малакавий ишда алоҳида боблар хулоса ва таклифлар билан якунланади, аммо
уларнинг асосийлари ишнинг охирида “хуласо”бўлимида жамланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ. Битирув
малакавий ишини ёзишда
талаба турли нашрларни: меъёриш
хужжатлар, ўқув кўлланмалар , монографиялар, мақолалар тўпламларини ўқиб чиқиши
керак.
Адабиёт манбалари миқдори мавзуни тўлиқ ёритиш ҳамда қўйилган тадқиқот вазифаларини сифатли ҳал этиш учун етарли бўлиши керак .
Адабиётлар рўйҳатида ўртача 40-60 тагача бўлиши
лозим. Унинг
таркибига нафақат БМИ матнидаги таянилган асосий адабиётлар, балки умумий ғоялар, ёндашувлар, кўз-қарашлар олинган адабиётлар ҳам киради,
ИЛОВАда БМИга
тегишли ва мавзуни ёритиш учун керакли тадқиқот дастурлари, жадваллар,
схемалар ўз аксини топади. Илова ҳажми чегараланмаган.
4.
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИНГ
ҲИМОЯСИ ВА УНИНГ
РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ.
4.1 БМИ ни расмийлаштирилишига қўйилган
талаблар.
БМИ махсус терминлар қўллаш ёрдамида
юқори профессионал ва илмий даражада ёзилиши лозим.
БМИ матни қуйидаги талабларга жавоб бериши
керак:
- тузилманинг аниқлиги;
- мантиққа мувофиқлиги ва кетма-кетлиги;
- келтирилган
маълумотларнинг аниқлиги;
- материални баён қилишда лундалик ва ойдинлик;
- материал баёнининг ўзбек ёки рус тили меъёрига мослиги.
Ишнинг матни А4 форматдаги вароқнинг бир томонига кўк сиёҳ билан қўлда ёзилади. Чап томондан 35мм, юкори ва пастдан 20мм дан кам бўлмаган хошия колдирилади (6-илова). Саҳифалар вароқнинг юқори ўнг қисмида иккинчидан бошлаб рақамланади (биринчи саҳифа титул вароғида ёзилмайди). БМИ матнининг хат
бошиларини ажратиб ёзиш лозим. Боб ва бўлинмаларнинг номларини ажратиб ёзиш керак.
Хар бир боб янги саҳифадан бошланади. Боблар бош харфлар билан ёзилади. Боб ва бўлимларнинг номлари қўштирноқсиз ёзилади.
МИСОЛ:
I БОБ. МЕҲНАТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИНИНГ
МОҲИЯТИ.
1.1 Меҳнатни рағбатлантиришнинг чет эл ва махаллий
тажрибаларининг таққослама таҳлили.
Бошқа муаллифнинг расмларидан, жадвалларидан, статистик маълумотларидан, цитаталардан фойдаланилган тақдирда, матн қайси манбадан олинганлиги ва унинг саҳифаси изоҳли ёзув билан кўрсатилиши керак.
МИСОЛ:
“Хақиқатда 2005 йил июнь ҳолатига кўра ҳалк таълими муассасаларида ўртача ойлик иш ҳаки ишлаб
чикаришдаги даражанинг фақатгина 57%ни ташкил этади…” (16, 289 бет)
Битирув малакавий иши кафедра тавсиясига кўра давлат тилида, рус тилида ёки чет тилларнинг бирида ёзилиши мумкин.
РАСМЛАРНИНГ ТАЙЁРЛАНИШИ.
Битирув малакавий иши матни чизмалар, диаграммалар, схемалар билан тўлдирилиши керак.
Расмларнинг
тайёрланиши қоидалари (7-илова):
- иллюстрация (расм)лар
“Расм” сўзи
билан белгиланади ва тартиб бўйича араб рақамлари билан рақамланади. Аввал бўлим рақами сўнг бўлимдаги расмнинг тартиб рақами кўрсатилади.
- “Расм” сўзи, расмнинг тартиб рақами ва номи расмнинг тагида ёзилади. Бундан олдин тушунтириш(ёритиш) маълумотлари келтирилади.
- расмлар албатта улар таъкидланиб ўтилган матндан сўнг жойлаштирилади.
Иш матнидаги
расмлар алоҳида оқ коғозларда ёки матн бўйича жойлаштирилади. Расмлар ГОСТ бўйича қора сиёҳда бажарилиши керак.
ЖАДВАЛЛАРНИНГ
ТАЙЁРЛАНИШИ.
Битирув малакавий иши шунингдек жадваллар
билан ҳам тўлдирилиши лозим. Жадвалларни тайёрлаш қоидалари (8-илова):
- хар
бир жадвал унинг мазмунини қисқа ва аниқ ифодаловчи ном билан номланиши керак.
Жадвалнинг номи жадвал устида жойлаштирилади;
- Жадваллар тартиб бўйича араб рақамлари билан рақамланади. Аввал бўлим сўнгра жадвал рақами кўрсатилади;
- “Жадвал” сўзи, жадвалнинг тартиб рақами унинг юқори устки ўнг қисмида, номининг юқорисида ёзилади. Жадвални бошқа бетга куўиришда вароқнинг ўнг қисмига “Жадвалнинг давоми...”, агарда у тугаётган бўлса ”жадвалнинг охири” сўзи ёзилади.
Жадвал устунларининг сарлавҳаларида келтириладиган рақамларнинг ўлчов бирлиги ёзилади. Устунлар сарлавҳаси бош харфлар билан ёзилади.
Рақам ёки матн билан тўлдирилган устун ва қаторларда нуқта қўйилмайди. Маълумотлар бўлмаган вазиятда чизиқча қўйилади. Агар ҳисоб натижаси нольга тенг бўлса, унда ноль рақами қўйилади. Статистик жадвалларда агар қатор барча қўшилувчилардан ташкил топса, ”Жами” сарлавҳаси жойлаштирилади. Хусусий даврий
натижалар учун эса “Ҳаммаси” сўзи ёзилади.
Жадваллар, агар биринчи марта
қўлланилаётган бўлса хажмига қараб
матндадан кейин жойлаштирилади. БМИ даги барча жадвалларига асосланиш бўлиши
керак. “Жадвал” сўзи матнда қисқартирилиб ёзилади. Масалан: “Давоми
жад.3”. Жадвал, расм, схема, боб, бет,
иловаларнинг тартиб рақами олдида
(№) белгиси қўйилмайди.
ФОРМУЛАЛАРНИ КЕЛТИРИШ.
Формулаларни матндан алоҳида ҳолда ажратиб кўрсатиш лозим. Формулалар
саҳифанинг ўнг томонида қовуслар ичида араб рақамлари билан
муфассал рақамланиши керак.
Формуладаги символларнинг ёритилиши шак
шубҳасиз формула
тагидан келтирилади. Формуладан кейин янги қатордан ёзиладиган,формуладаги
ҳарфий белгилар
тавсифининг боши ҳисобланмиш “Бу ерда” сўзидан кейин вергул қўйилади. “Бу ерда” сўзидан кейин икки нуқта қўйилмасдан, бирданига биринчи ўлчовли белги, ундан сўнг унинг тавсифи ёзилади. Ҳар бир тавсифдан сўнг нуқта вергул, охиргисининг якунида эса нуқта қўйилади.
МИСОЛ: JВ = JР : JМ (1)
Бу ерда, J B - маҳсулдорлик индекси;
J Р - ишлаб
чиқариш ҳажми индекси;
JM - иш вақти индекси.
Ҳар бир формула
учун матнда дастаклар бўлиши керак ва улар қуйидагича ёзилиши лозим: формула (….).
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИНИ ТУЗИШ.
Адабиётлар рўйҳати қуйидаги тарзда тузилади: муалифнинг
фамилияси ва исми ҳамда отасининг исми бош харфлари, ишнинг номи, нашр манзили,чоп этилган йили,сарлавҳаларнинг умумий сони;
Журнал ёки газетадаги мақолалар: муаллифнинг фамилияси ва исми ҳамда отасининг исмларнинг бош харфлари, мақоланинг номи, сони, чоп этилган сана ва йили, журналда фойдаланилган бетлар.
Муаллифлар фамилиялари алифбо тартиби бўйича
жойлаштирилади.Қонун ва меъёрий
ҳужжатлар ҳам шу тартиб бўйича жойлаштирилади .
МИСОЛ:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар
туғрисида”ги конуни./ Ҳалқ сўзи.1999. 22 август № 365.
2.
Герчикова И.Н. Менежмент :ЎҚув кўлланма ЮНИТИ,1997.-501б.
3. Меҳнатни меъёрлаш : Олий ўқув юртлари талабалари учун қўлланма /Б.М. Генкина нашри остида : Иқтисод,1995.350 б.
Библиографик
тавсифда манбалар қуйидаги кетма-кетликда жойлаштирилади :
1.
Расмий материаллар:
1.1.Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси.
1.2.Ўзбекистон
Республикаси Қонунлари
1.3.Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари ;
1.4.Ўзбекистон
Республикаси Ҳукумати қарорлари ;
1.5.Ўзбекистон Республикаси Вазирликлар меъёрий ҳужжатлари ;
1.6.Меъёрий
шартномалар: ҳалқаро
ва бошқалар.
2. Адабиётлар:
2.1. Дарслик ва ўқув қўлланмалар.;
2.2. Монографиялар.
2.3. Гуруҳли тўпламлар.
2.4.
Статистика
материаллари, алоқа
корхона ва муассасаларининг
дастлабки материаллари, йиллик ҳисоботлари.
БИТИРУВ ИШИНИНГ МУҚОВАСИ.
БМИ тўлиқ ҳажмда
тайёрлангандан сўнг қаттиқ муқовага тикилади .
БМИни
муқовалашда қуйидаги кетма-кетлик сақланиши керак :
- Титул варақи;
- БМИ
га топшириқ;
- Раҳбар мулоҳазаси;
- Такриз, БМИ
муқовасининг ички
томонига ёпиштирилган конвертга солинади;
- БМИ мавзусининг бириктирилганлиги ҳакидаги корхона хати;
- БМИ натижаларини киритиш хақидаги маълумотнома;
- Аннотация;
- Мундарижа;
- Кириш;
- Хулоса ;
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ;
- Илова;
АННОТАЦИЯ да битирув
малакавий ишнинг қисқача тавсифи берилади . Аннотациянинг ҳажми қўлда ёзилган саҳифанинг ¾ қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Аннотация учта тилда ёзилади: ўзбек, рус, инглиз тилларида.
4.2.
БМИ ҳимоясига тайёрлов иши .
Талаба тайёр битирув малакавий ишини
белгиланган битирув ишлари ҳимояси санасигача бўлган кунлик муддатдан кечиктирмай илмий раҳбарга топшириши керак.Илмий
раҳбар уни
текшириб бўлгач
раҳбар мулоҳазасини ёзади (9 илова) ва кафедра мудири томонидан имзоланадиган тақризга йўлланмани тўлдиради.Талаба ва илмий рақбар битирув иши тақризи учун тақризчига керакли бўлган муддатни таъминлашлари керак.Тақризлаш муддати уч кундан ошмаслиги керак. Тақризчи сифатида йирик бўлим ёки корхона
раҳбари ёки иқтисод фанлар номзоди чиқиши мумкин.
Тақризчиларга қуйидаги вазифалар юкланади:
- БМИ нинг асосий қисми, ловалари ҳужжатлари, расмли плакатлари ва бошқа материаллар билан объектив танишиб чиқиши керак;
- бажарилган ишнинг бакалавриат йўналишига
мувофиқлигини баҳолаш .
- қўйилган тадқиқот
мақсад ва вазифаларига эришиш юзасидан БМИ нинг танқидий таҳлили
.
- ишнинг илмий-услубий даражасини ва унинг
замонавий талабларга мувофиқлигини баҳолаш .
- бажарилган ишлар бўйича таклифлар, тавсиялар ва хулосаларнинг амалий аҳамияти даражасининг таҳлили.
Тадқиқотнинг амалий қисмига оширилган корхона вакили тақризчи бўла олмайди.Тақризчининг расмийлаштирилиши 10 иловада
келтирилган.
Талаба олдиндан намойиш учун мўлжалланган кўргазмали материалларни ва ўзининг битирув иши ҳимоясидаги нутқининг режасини тайёрлаб олиши лозим .
Талаба амалиётни ўтаган ташкилотдан БМИ натижаларини киритиш
хақидаги
маълумотномани олиши мумкин (11
илова ).
Битирув малакавий ишнинг ҳимоясидан бир кун олдин БМИ нинг мулоҳазаси, тақризчи мулоҳазаси топшириқ ва маълумотнома кафедрага топширилиши
керак. Келтирилган ҳужжатлар асосида кафедра мудири томонидан БМИ нинг
ДАК талабларига мувофиқлиги ва уни ҳимояга руҳсат берувчи
ёзма хулоса ёзилади .
4.3. Битирув
малакавий иши химоясининг тартиби .
БМИ ҳимояси қуйидаги босқичлардан иборат :
- талаба чиқиши ;
- Давлат аттестация комиссиясининг (ДАК) саволларига талабанинг жавоблари.
- ДАК
аъзоларидан бирининг БМИга тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши (илмий раҳбар ва тақризчи мулоҳазасининг тартиби хамда маълумотнома);
- берилган саволлар ва мулоҳазадаги фикр бўйича талабанинг якунловчи сўзи ;
Талаба ўзининг
маърузасида қўйидагиларни ёритади ;
- мавзунинг долзарблигини ;
-
тадқиқоднинг максад ва вазифаларини ;
- тадқиқот объектини ;
- тадқиқотдан олинган амалий ва назарий натижаларни
тавсифлайди .
Чиқишда асосий диққат тадқиқотнинг амалий натижаларига қаратилиши керак. Талаба ҳимояга қандай шахсий амалий ишлари, хулосалари ва тавсияларни тақдим қилишини кўрсатиши лозим.
Чиқишнинг умумий давомийлиги 10-12 дақиқа. Муддатнинг ошиши талабанинг тадқиқот натижаларини қисқа, лунда ва асосли ёрита олмаслиги сифатида баҳоланади.
Ўзининг чиқишида талаба тадқиқотнинг асосий натижаларини акс эттирувчи
чизмалар, расмлар, жадваллар ва дастурларни ўз ичига олган кўргазмали материал билан олиб бориши керак.
Кўргазма материаллар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
-- плакатлар;
-- намойиш учун
тайёрланган кўлланма;
-- тарқатма материал (ҳар бир ДАК
аъзосига).
Чиқиш давомида бу материалларга ёндашиш керак, яъни дастак сифатида фойдаланиши лозим.
Қоида бўйича ДАК аъзоларининг саволлари БМИ бўйича тавсиялар ва ҳулосаларнинг асосланганлиги даражасини, тадқиқот техникасини, усуллари ва натижаларини аниқлаштиришга қаратилади. Саволларга жавоблар эса
талабанинг БМИ мавзусини яхши билишини, ўзининг позициясини қисқа ва эркин изохлай олишини ифода этиши
керак.
4.4
Битирув малакавий ишини баҳолаш мезонлари.
Якуний баҳо илмий рахбар, тақризчи ва ДАК аъзоларининг мулоҳазасига боғлиқ.
Илмий рахбар баҳосининг асосий мезонлари бўлиб, БМИ таркибининг сифати, мустақиллик даражаси ва ишни ёзишда талабанинг
интизомлиги ҳисобланади.
БМИ ни баҳолашда тақризчи томонидан мавзунинг долзарблилиги ва
аҳамияти, унинг қанчалик чуқур ёритилганлиги, илмий-адабий манбалар баҳоси, талаба мустақиллиги даражаси, ишнинг амалий аҳамияти, уни баён қилишнинг усули ва мантиғи ҳамда ишни расмийлаштиришнинг сифати
инобатга олинади.
ДАК аъзолари
ишни баҳолашда талаба маърузасининг
баҳосидан, унинг саволларга берган жавобларидан, БМИнинг кандай
расмийлаштирилганидан ва БМИ устидан ишлаш жараёнида ахборот
технологияларидан
фойдаланганлигидан келиб чиққан ҳолда бахолайди.
Якуний баҳо ДАК, тақризчи ва илмий раҳбарнинг баҳолари йиғиндисидан иборат бўлади.
БМИ нингҳимоя натижаларини баҳолаш
рейтинг баллари:
-
86 – 100 балл – аъло
-
71 – 85 балл – яхши
-
55 – 70 балл – қониқарли
-
55 дан паст – қониқарсиз.
БМИ ни баҳолашда ишнинг амалий аҳамиятига
қараб рағбатлантирувчи балл ( 20 баллдан кам эмас) қўшилиши
мумкин ( амалий аҳамиятга эгалиги ҳақидқ маълумот).
Билимни баҳолаш натижаларига биноан ДАК аъзолари талабага белгиланган йўналишда
бакалавр академик даражасини бериш ҳақида қарор қабул
қилади.
ИЛОВАЛАР
1-илова
“БМИ мавзусини тасдиқлаш учун талаба
аризасини тўлдириш намунаси”
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
ЎИ бўйича проректор Факультет декани___________
___________________ __________________________
“____” ________200__
й _____________гуруҳ талабаси
__________________________
(талаба фамилияси,исми
шарифи)
__________________________
А Р И З А
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
мавзусидаги
битирув малакавий ишни менга бириктириш ва
________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________
(фамилия,исми
шарифи)
раҳбар этиб тайинлашни сурайман .
иш
жойи ________________________________________________________________
лавозими
________________________________________________________________
илмий
даража ва унвони ___________________________________________________
<<______>>________________2007й _______________________
(талаба
имзоси)
Битирув малакавий ишга раҳбар бўлишга розиман
<<______>>________________2007й _______________________
(раҳбар
имзоси)
Талаба манзили телефони:
__________________________________________ _________________________________________________________________
Раҳбар хизмат ва уй телефонлари____________________________________
Кафедра
мудири _______________ Декан_________+___________
(имзо)
(имзо)
2-илова
“БМИ топшириғини
тўлдириш намунаси”
ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА
ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
____________факультети__________________________________________кафедраси
Йуналиш
(мутахассислик)__________________________________________________
Т А С
Д И Қ Л А Й М А Н
Кафедра мудири _________________
200_й <<_____>> ________________
Малакавий
битирув ишига
Т О П Ш И
Р И Қ
________________________________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
1.
Иш мавзуси____________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
2.
200__йил <<___>>_________даги
___________сонли буйруқ
билан тасдиқланган
3.
Ишни ҳимояга
топшириш муддати _______________________________________
4.
Ишга оид дастлабки маълумотлар ________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
5.
Ҳисоблаш-тушунтириш
ёзувларининг мазмуни (ишлаб чиқиладиган
масалалар руйҳати)
________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
6.
График материаллар руйҳати_________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
7.
Топшириқ
берилган сана ________________________________________________________________________
Раҳбар ___________________________________
(имзо)
Топшириқ олдим
__________________________
(имзо)
3-илова
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА
АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Ҳимояга
Кафедра
мудири
________________________________
200__й <<___>> _________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
Мавзуида
М
А Л А К А В И Й Б И Т И Р У В И Ш И
Битирувчи ______________________ ________________________
(имзо)
(фамилияси)
Маслаҳатчи _____________________ ________________________
(имзо)
(фамилияси)
Тақризчи _______________________ ________________________
(имзо)
(фамилияси)
Тошкент-2008
4
илова
“БМИ
“Режа”сининг тайёрланиш намунаси”
РЕЖА
КИРИШ
3
БОБ 1. АКЦИОНЕРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА
КОРХОНАЛАР БОШҚАРУВИНИТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ………….........6
1.1 Акционерлаштириш шароитида корхоналар бошқарувини ташкил этишнинг моҳияти ва ижтимоий-иқтисодий асослари ……….……………………...............6
1.2 Акционерлаштириш базасида корхоналар бошқаруви тизимини шакллантириш усуллари ва
асосий тамойиллари …………………………………........................17
БОБ
2. “УЗБЕКТЕЛЕКОМ”АК БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ........................................35
2.1
“Узбектелеком ”АК бошқарув объекти сифатида…………………...………........35
2.2
“Узбектелеком ”АК нинг ташкилий тузилмаси ……………………...………......50
БОБ 3. АКЦИОНЕРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА АЛОҚА КОРХОНАЛАРИ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ
ЙУНАЛИШЛАРИ. 62
3.1
“Узбектелеком ”АК нинг ривожланиш мақсадли дастурини ва стратегиясини ишлаб чиқиш ……………………………………………………………………..……...62
3.2
Акционерлаштириш шароитида корхоналар бошқаруви тузилмасини ташкиллаштиришнинг шакллантирилиши
………………………………………….....72
ХУЛОСА
……………………………………………………………………..………....75
ФОЙДАЛАНИЛГАН
АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ ………..……………………….....76
ИЛОВА
…………………………………………………..……………………………...77
5-илова
“Битирув малака ишлари режаларининг намуналари ”
Мавзу:
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ КОРХОНАЛАРИДА
МАРКЕТИНГ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ”
КИРИШ
БОБ1. МАРКЕТИНГ БОШҚАРУВ
ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
1.1 Телекоммуникация корхоналарида маркетингнии бошқарув
тизимини шакллантиришнинг моҳияти ва
объектив асослари.
1.2 Иқтисодий
ислоҳотлар шароитида маркетингни бошқарув
тизимини ташкиллаштиришнинг муаллифлик концепцияси.
БОБ
2. “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ”АЖ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ДАРАЖАСИ
2.1 “Ўзбектелеком ”АЖ
бошқарув объекти сифатида: унинг асосий функциялари ва
амалдаги
бошқарув тизимларининг тузилмаси.
2.2 “Узбектелеком ”АК ва унинг бошкаруви тизимини
ривожланишининг ижтимоий-иктисодий
тахлили.
БОБ 3. “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ ”АЖ да МАРКЕТИНГНИ БОШҚАРУВ
ТИЗИМИНИ
ШАКЛЛАНТИРИЛИШИНИНГ АСОСИЙ ЙУНАЛИШЛАРИ.
3.1 Иқтисодий ислоҳотларнинг
чуқурлашуви шароитида компанияларнинг маркетинг дастури
ва
стратегиясини ишлаб чиқиш.
3.2 Стратегик вазифалар асосида бошқарув тизимининг ташкилий тузилмасини лойиҳалаш.
3.3 Ишлаб чиқилган тамойилларининг иқтисодий самарадорлигининг ҳисоби.
ХУЛОСА.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙҲАТИ
ИЛОВА
5-илованинг давоми
Мавзу: “АЛОҚА КОРХОНАСИНИНГ МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИДА РЕКЛАМАНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ, ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ”
КИРИШ
БОБ 1. КОРХОНА МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИДА РЕКЛАМА РОЛИНИ
ОШИРИШ, ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1 Реклама ролини ошириш,тарғиб қилиш ва рағбатлантиришни
кучайтиришнинг моҳияти
ва объектив асослари.
1.2 Рекламани ташкил этиш,тарғиб қилиш ва рағбатлантиришнинг
тамойиллари.
БОБ 2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПОЧТА АЛОҚА КОРХОНАЛАРИНИНГ
МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИДА РЕКЛАМА РОЛИНИ ВА СОТУВНИ
РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙУНАЛИШЛАРИ
3.1 Почта алоқаси корхоналарининг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.
3.2 Почта алоқаси корхоналарида реклама, тарғибот ва
сотувни рағбатлантиришнинг шакл ва
усулларини такомиллаштириш.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН
АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ
ИЛОВА
6-илова
“БМИ вароғининг
ўлчовлари”
7-илова
8-илова
9-илова
“Илмий раҳбар
мулоҳазасининг намунаси”
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА
АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Талаба
ХИДИРОВА АБДУЛЛА ФАТХУДДИНОВИЧ нинг 120-05 МУ гуруҳи “СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ОРГАНИЗАЦИОННОЙ СТРУКТУРЫ УПРАВЛЕНИЯ
АКЦИОНЕРНЫМ ПРЕДПРИЯТИЕМ» мавзусидаги битирув
малакавий ишига
Р А Ҳ
Б А Р
М У Л
О Ҳ А
З А С И
ИШГА
УМУМИЙ ХАРАКТЕРИСТИКА _____________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
ИШНИНГ ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАРИ
_______________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
БМИ НИНГ ЁЗИЛИШИ ВА БАЖАРИЛИШИ БЎЙИЧА КАМЧИЛИКЛАР_________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ________________________________________
________________________________________________________________________
Илмий раҳбар:___________________________________________________________
________________________________________________________________________
16 июнь 2008 йил
10-илова
“БМИ га тақриз намунаси”
Тошкент Алоқа ва Ахборотлаштириш
Университети, Иқтисод ва бошқарув факультети талабаси Юлдашева Нодира
Акмалевнанинг “Кичик корхоналарда маркетинг фаолиятини ташкиллаштириш”
мавзусидаги битирув малакавий ишига
Т
А Қ Р И З
Тақриз матни.
Умумий хулоса баҳоси билан.
Тақризчининг иш жойи ва лавозими,
илмий даражаси_________________
(имзо)
Тақризчи имзоси у ишлайдиган
корхона муҳри билан тасдиқланиши лозим.
Илова
– 11
“БМИ натижаларнинг амалий
аҳамияти бўйича маълумот намунаси”
ТАТУ, Иқтисод ва
бошқарув факультети
Давлат аттестация комиссиясига
МАЪЛУМОТНОМА
ТАТУ, Иқтисод ва
бошқарув факультети талабасининг “
Кичик корхоналарда маркетинг фаолиятини ташкиллаштириш” мавзусидаги битирув
малакавий иши натижаларининг амалий аҳамиятга эгалиги ҳақида
БМИ натижаларининг корхонада қайси йўналишда ва кандай
қўлланилиши ёки қўлланилаётгани кўрсатилади.
Корхона, ташкилот,
корхонанинг тузилма бўлимлари раҳбарларининг имзоси муҳр билан
тасдиқланади. Агар маълумотнома ташктлотнинг махсус бланкасида
тўлдирилган бўлса муҳр талаб қилинмайди.
5340200 –Менежмент
(алоқа ва ахборотлаштириш) йўналиши бакалаврлари учун Битирув малакавий
иш тайёрлаш ва ёзиш бўйича услубий
кўрсатмалар
ТАТУ, Иқтисод ва
бошқарув факультети “Менежмент ва маркетинг” кафедраси йиғилишида
кўриб чиқилди
14 январь 2008 йил № 11
баённома
ТАТУ, Иқтисод ва
бошқарув факультети Илмий Услубий Кенгашининг тастиқланган ва
нашрга тавсия этилган
06 февраль 2008 йил № 6
баённома
Тузувчилар: Махкамова
М.А. и.ф.д.,профессор
Хамдамова Г.А. и.ф.н.,
доцент
Журавлева О.И. и.ф.н., доцент
Редактор: Абдуллаева С.Х.