ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИ”
ФАНИ БЎЙИЧА
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ
МАЖМУА
Тузувчилар: Р.Ҳ.Юлдашев
ТОШКЕНТ - 2016
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди.
Тузувчилар: ТАТУ АТ кафедраси
катта ўқитувчиси Р.Ҳ.Юлдашев
Ўқув -услубий мажмуа (таянч ОТМ).......... кенгашининг 2016 йил __________даги ___-сонли қарори билан тасдиққа тавсия қилинган.
МУНДАРИЖА
I. СИЛАБУС
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАъЛИМ МЕТОДЛАРИ
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
IV. ТАЖРИБА МАШҒУЛОТЛАРИ МАТЕРИАЛЛАРИ
V. МУСТАҚИЛ ТАъЛИМ МАВЗУЛАРИ
VI. ГЛОССАРИЙ
IX. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
I. СИЛАБУС
2016/2017ўқув йили
Фаннинг қисқача тавсифи |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
ОТМ номи ва манзили |
Тошкент ахборот технологиялари университети
|
Амир Темур 108, Тошкент |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Факултет ва Кафедра |
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Таълим йўналиши: |
5330500, 5330600, 3550100, 5350200, 5350300, 5350400, 5350500, 5350600. |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаннинг профессор ўқитувчилари хақида маълумот |
Маъруза: Юлдашев Р.Ҳ. Амалиёт: |
e-mail:
Телефон: |
Yuldashev03@mail.ru
+998712386436 +998712386453 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаннинг жадвали ва аудитория № |
418 A |
Фанни ўқитишмуддати: |
02.09.2016-15.06.2017 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фанга ажратилган соатлар |
Aудиториямашғулотлари |
Мустақил таълим: |
22 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Маъруза: |
24 |
Амалиёт |
24 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бошқа фанлар билан боғлиқлиги (Талаблар): |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаннинг мазмуни |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаннинг долзарблиги вамазмуни: |
Фаннинг долзарблиги: Фаннинг мазмуни: |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фанида машғулот мавзулари ва соатлари бўйича тақсимланиши: |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Умумий ва ўқув ишлари турлари бўйича ҳажми. 1 - СЕМЕСТРЎқув машғулоти соатларини ҳафталар бўйича тақсимоти
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ (1-семестр) |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ (1-семестр) |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
МУСТАҚИЛ ИШЛАР МАВЗУСИ |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Талабаларни баҳолаш мезонлари: |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Адабиётлар |
1. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАъЛИМ МЕТОДЛАРИ
“Ақлий ҳужум” методи
“Ақлий ҳужум” методининг моҳияти жамоа ҳамкорлиги асосида муаммони ечиш жараёнларини вақт бўйича бир қанча босқичларга (ғояларни генерациялаш, уларни танқидий ва конструктив ҳолатда ишлаб чиқиш) ажратишдан иборат.
Дарс жараёнида ақлий ҳужумдан мақсадли фойдаланиш ижодий, ностандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади. “Ақлий ҳужумни” уюштириш бир мунча содда бўлиб, ундан таълим мазмунини ўзгартириш жараёнида фойдаланиш билан биргаликда ишлаб чиқариш муаммоларининг ечишни топишда ҳам жуда қўл келади. Дастлаб гуруҳ йиғилади ва улар олдига муаммо қўйилади. Бу муаммо ечими тўғрисида барча иштирокчилар ўз фикрларини билдирадилар. Бу босқичда ҳеч кимнинг ўзга киши ғояларига ҳужум қилиш ёки баҳолашга ҳаққи йўқ.
Демак, “ақлий ҳужум” йўли билан қисқа вақтда ўнглаб ғояларни юзага чиқиш имкониятлари мавжуд бўлади. Аслини олганда ғоялар сонини қўлга киритиш асосий мақсад эмас, улар муаммо ечимини оқилона ишлаб чиқиш учунгина асос бўладилар. Бу метод шартларидан бири ҳеч қандай ташқи таъсирсиз қатнашувчиларнинг ҳар бири фаол иштирокчи бўлиш керак. Билдирилган ғояларнинг беш ёки олтитасигина асосий ҳисобланиб муаммо ечимини оқилона топишга салоҳиятли имкониятлар яратади.
Шундай қилиб, “ақлий ҳужум” қоидаларини қуйидагича белгилаш мумкин:
- олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;
- иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса шунча яхши;
- исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилинади;
- муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб-қувватланади;
- барча ғоялар ёки уларнинг асосий мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли билан ёзиб олинади;
- “ҳужум”ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши шарт;
- бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш кўзда тутилиши керак.
Вазифаси: “Ақлий ҳужум” қийин вазиятлардан қутилиш чораларини топишга, муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлаш бир хиллийлигини йўқотишга имкон беради. Энг асосийси, муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ янада жипслашади.
Объекти: қўлланиш мақсадига кўра бу метод универсал ҳисобланиб тадқиқотчиликда (янги муаммони ечишга имкон яратади), ўқитиш жараёнида (ўқув материалларини тезкор ўзлаштиришга қаратилади), ривожлантиришда (ўз-ўзини бирмунча самарали бошқариш асосида фаол фикрлашни шакллантиради) асқотади.
Қўлланиш усули: “Ақлий ҳужум” иштирокчилари олдига қўйилган муаммо бўйича ҳар қандай мулоҳаза ва таклифларни билдиришлари мумкин. Айтилган фикрлар ёзиб борилади ва уларнинг муаллифлари ўз фикрларини қайтадан хотирасида тиклаш имкониятига эга бўлди. Метод самараси фикрлар ҳилма-ҳиллиги билан тавсифланади ва ҳужум давомида улар танқид қилинмайди, қайтадан ифодаланмайди. Ақлий ҳужум тугагач, муҳимлик жиҳатига кўра энг яхши таклифлар генерацияланади ва муаммони ечиш учун зарурлари танланади.
“Ажурли арра” методи
“Ажурли арра” методи тузилиши жиҳатдан ўзида қуйидаги босқичларни қамраб олади:
1. Топшириқларни бўлиш: “Топшириқ ва матнли материаллар бир нечта асосий қисмларга (ёки мавзулар)га қирқилади”.
2. Бирламчи гуруҳлари: “Ҳар бир гуруҳ аъзолари қирқилган мавзуни оладилар ва экспертга айланадилар”.
3. Эксперт гуруҳлари: “Қўлида бир мавзуга оид ўқув топшириқлари мавжуд бўлган ўқувчилар мавзуни муҳокама қилиш, бошқаларга ўргатиш режасини эгаллаш учун эксперт гуруҳларга бирлашадилар”.
4. Бирламчи гуруҳлар: “Ўқувчилар ўзларининг бирламчи гуруҳларига қайтадилар ва эксперт гуруҳларда ўрганганларини ўқитишади”.
Изоҳ: “Ажурли арра” моҳиятига аниқлик киритиш учун баъзи бир тавсияларни ёритиш лозим.
1. Ўқитиш жараёнида бу тарзда ёндашилганда ўқувчиларнинг ҳамкорликда ишлашга ва қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштиришга имкон туғилади.
2. У ёки бу фаолиятни дарсда амалга ошириш учун ўқувчиларга бошланғич ахборотларни узатиш зарурати туғилса, маъруза ўрнини боса оладиган самарали инстументарий ҳисобланади.
3. Ўқитувчи мураккаб мазмунли мавзулар бўйича ўқувчиларни дарсга тайёрлаш учун олдиндан уларнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида ахборотли пакет тайёрлайди. Унда дарсликдан, қўшимча тарзда газета, журнал, мақолалардан материаллар бўлиши керак.
4. Ҳар бир ўқувчи 2 гуруҳ таркибида иштирок этади: дастлаб “ўз уйи” (бирламчи) гуруҳига бирлашиб, ўқув элементларини мустақил ўрганишади. Эксперт гуруҳини тезда ташкил этиш учун ўқувчилар олган ахборотли пакетларда ҳар бир мавзуга оид материаллар бир ҳил рангдаги қоғозларга ёзилган ёки рангли қалам билан қоғознинг бирор бир бурчаги бўялгани маъқул.
5. Ҳар бир гуруҳда 3 тадан 5 тагача киши ўқувчи сонига қараб бўлиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи “ўз йўл”дагиларни ва қайта учрашиш жойини аниқлаб олиш керак.
6. Ўқитувчи ўқувчиларга “рангли” топшириқлар асосида гуруҳга бирлашишини таклиф этади ва улар алоҳида мавзулар бўйича экспертга айланади. Мисол учун, “қизил” ларни ҳонаси охирида, “кўк”ларни эса аудитория йўлакчасида учрашиши белгиланади. Ҳар бир эксперт гуруҳда 3тадан кам ўқувчи бўлмаслиги керак.
7. Гуруҳларга ахборотли пакет тарқатилади. Ҳар қайси гуруҳ турли ҳил материаллар тўпламини олишлари ва уларни ўқиши, муҳокама қилиши, айнан шу ахборотлар бўйича экспертга айланиши лозим. Ўқув материаллари бўйича “эксперт” бўлиши учун ўқувчиларга вақт етарли бўлиши керак. Бу учун агар материаллар мураккаб ва катта бўлса, эҳтимол бир дарс тўлиқ талаб қилинади.
8. Ўқувчиларга қуйидагича топшириқлар берилади:
- пакетдаги материалларни қунт билан ўрганинг ва муҳокама қилинг;
- бир-бирингиздан сўранг ва ўқув материалларини ҳар бирингиз тушиниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг;
- ўз уйингиз гуруҳини ўқитиш зарурлигини ҳисобга олиб материалларнинг муҳим ўқув элементларига эътиборни қаратинг.
9. Ўқувчилар ўз уйларига қайтишларини илтимос қилинг. Ҳар бири ўз “уйи” – гуруҳига ахборот беради. Шаксиз, “уй” гуруҳида эксперт гуруҳларидан биттадан ўқувчи бўлиши шарт. Ўқувчи ўрганиб келган материалларни ўз гуруҳи ўқувчиларига ўргатиш жавобгарлигини бўйнига олиш лозим. Бу жараён ўқув материалларининг ўзлаштириш зарурлигига қараб яна бир соат давом этиши мумкин.
10. Ўқувчилар бир-бирларидан ахборотларни ўрганишиб бўлишгач, ўқитувчи олдиндан режалаштирган фаолият турини ўтказиши мумкин.
Мунозара
Мунозара. Бу метод ёрдамида ўқувчиларга муайян муаммо бўйича тўлиқ ахборотлар етказилади, мунозара учун танланган мавзуни ўқувчилар аёвсиз “штурм” қиладилар ва пировард натижада муаммога тегишли маълумотларни атрофлича ўрганалидар.
Мунозарани ўтказиш методикаси:
1. Мунозара олиб борувчи-бошловчи (ўқитувчи, журналист, бошлиқ ва ҳоказо) мавзуни олдиндан танлайди ва иштирокчиларни таклиф этади.
2. Бошловчи иштирокчиларга “ақлий ҳужум” топшириғини беради ва унинг қоидаларини тушунтиради:
- “ҳужум”дан мақсад – муаммо ечимига оид вариантларни мумкин қадар кўпроқ таклиф этиш;
- ўз ақл-идрокингизни марказлаштиришга ҳаракат қилинг ва диққатни муаммо ечимига қаратган ҳолда фикрлар билдиринг. Билдирилган ғоялар умумий фикрга зид бўлсада, ҳеч бири рад этилмайди;
- бошқа иштирокчилар ғояларини ҳам ривожлантиринг;
- таклиф этилганларни баҳолашга уринманг, бу иш билан сиз кейинроқ шуғулланасиз.
Мунозара методида эса ҳар бир ўқувчи муаммоли масала устида ишлайди. Гуруҳ қатнашчиларининг ҳар бир аъзоси ўз фикрини эркин айтиш имконияти шароити яратиб берилиши керак. Сўнг қатнашчилар билдирган фикр ва муносабатлар гуруҳлаштирилиб, таҳлил қилинади.
«Муаммо» методи
«Муаммо» методининг мақсади: коррекция қилиниши мақсад қилиб олинган муаммодан келиб чиққан ҳолда, тарбияланувчиларга муаммонинг турли вазиятлардаги рационал ечимини топишга ўргатиш, муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишга мос бўлган услуб ва воситаларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги хатти-ҳаракатларни тўгри белгилашга ўргатиш.
Машғулотни ўтказиш тартиби: тарбияланувчиларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари – машғулотни боскичмабосқич бўлиши, ҳар бир босқич тарбияланувчилардан максимал диқкдт-эътибор талаб қилиши, машғулот давомида улар якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлашлари тушунтирилади. Бундай кайфият тарбияланувчиларга берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва уларда бўлажак машғулотга нисбатан кизикиш уйғотади.
Машғулотни ўтказиш тартиб-коидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот қуйидаги тартиб ва кетма-кетликда амалга оширилади:
- тарбияланувчилар машғулот учун тайёрланган кинолавхани диққат билан томоша килиб, унда ёритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилишлари ва дафтарларига белгилаб борадилар. Агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, у ҳолда тарбиячи ўқув предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бирор муаммо баён килинган матндан фойдаланиши мумкин;
- гуруҳнинг хар бир аъзоси томонидан ушбу лавҳадан (раемдан, матндан, ҳаётий воқеадан) биргаликда аникланган муаммоларни ватман ёки А-3 форматдаги коғозга фломастер билан ёзиб чикади;
- берилган вакт тугагач, тайёрланган ишни ҳар бир тарбияланувчи томонидан ўкиб эшиттирилади;
- тарбиячи гуруҳ аъзолари томонидан танланган ва муаммолар ёзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатади;
- тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзини қизиктирган муаммодан бирини танлаб олади;
- тарбиячи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи танлаб олган муаммосини ёзиб, мустакил равишда таҳлил қилади.
“Брифинг” методи
“Брифинг” методи “Брифинг”- (инг. бриефинг-қисқа) бирор-бир масала ёки саволнинг муҳокамасига бағишланган қисқа пресс-конференсия. Ўтказиш босқичлари: Тақдимот қисми. Муҳокама жараёни (савол-жавоблар асосида). Брифинглардан тренинг якунларини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, амалий ўйинларнинг бир шакли сифатида қатнашчилар билан бирга долзарб мавзу ёки муаммо муҳокамасига бағишланган брифинглар ташкил етиш мумкин бўлади. Тингловчилар ёки тингловчилар томонидан яратилган мобил иловаларнинг тақдимотини ўтказишда ҳам фойдаланиш мумкин.
“Портфолио” методи
“Портфолио” методи “Портфолио” – ( итал. портфолио-портфел, ингл.ҳужжатлар учун папка) таълимий ва касбий фаолият натижаларини аутентик баҳолашга хизмат қилувчи замонавий таълим технологияларидан ҳисобланади. Портфолио мутахассиснинг сараланган ўқув-методик ишлари, касбий ютуқлари йиғиндиси сифатида акс етади. Жумладан, талаба ёки тингловчиларнинг модул юзасидан ўзлаштириш натижасини електрон портфолиолар орқали текшириш мумкин бўлади. Олий таълим муассасаларида портфолионинг қуйидаги турлари мавжуд:
Фаолият тури |
Иш шакли |
|
Индивидуал |
Гуруҳий |
|
Таълимий Фаолият |
Тингловчилар портфолиоси, битирувчи, докторант, тингловчи портфолиоси. |
Тингловчилар гуруҳи, битирувчи, докторант, тингловчи гуруҳи. |
Педагогик Фаолият |
Ўқитувчи портфолиоси, раҳбар ходим портфолиоси. |
Кафедра, факультет, марказ, OTM портфолиоси. |
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
Маъруза 1. Электрон тўловлар тўғрисида умумий тушунчалар, технологиялар ва тизимлар.
Электрон тўлов тизимлари (ЭТТ) тўғрисида умумий тушунчалар
Электрон тўлов тизими – бу умумий тўлов тизимларининг бир қўриниши бўлиб, электрон тўловларни тармоқ ёки чип орқали транзакция (ингл — transaction, лот. transactio — келишув, шартнома) операциясини амалга оширади. Электрон пуллар – электрон тўловларнинг асоси сифатида пул, товар ва ҳизматлар муамоласини фаоллаштирилишига катта таъсир ўтказади.
1980 йилларда- муамолага илк бор магнит ва дебет карталар киритилиб, фиат (нақд) пуллар электрон тизимга ўтказила бошланди.
1990 йиллардан бошлаб электрон тўлов умумий тўлов тизимининг жиддий элементига айланиб, пул миқдорини ўзида сақловчи смарт-карталар муомалага киритилди. Магнит ва смарт-карталар нақд пулларни тўлиқ алмаштирмаган бўлсада, карталардаги пул миқдори сезиларли даражада кўпая бошлади.Электор тўловлар пул муамоласидаги ҳаражатларни камайтиришда, карталар эгаларига тезкорлик, қулайлик ва анонимликни таъминлашда катта аҳамият касб этди.
2000-йилларга келиб электрон пуллар электрон тижоратда энг асосий ролни бажаришни бошлади. АҚШ Федерал Резерв банкининг Маслахат Кенгаши электрон пулга “электрон шаклга ўтказиладиган пуллар” деб тушунча берди. Электрон пуллар стандарт банк ҳисоб-рақами шаклидаги банк ёки молия институтининг кафолатига эга бўлди. Айнан шу даврда дастурий пакетлар шаклланган.
2010-йилларда янги Bitcoin-номли пи́ринг (ингл. peer-to-peer, P2P — тенгма-тенг) пул тизими яратилди. Бунда Р2Р технологияси қўллиниладиган, назоратчи орган, марказий банк ёки прессинг марказлар аралашмаган, транзакция ва пул эмиссияси тармоқ иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган жамоавий ҳаракат содир этилади. Бу криптовалютанинг одатий электрон пулдан яна бир фарқли жиҳати шундаки, у бирорта ҳам мамлакат валюта тизимига боғланмаган.
Ҳозирги кунда электрон пул тизимлари нақдсиз пулни муомала қилишнинг энг оммабоп турига айланди. Йирик давлатлар бутун дунёга тарқалган ва оммавий тусга эга бўлган электрон пул муамоласи билан боғлиқ банк карталарни чиқаришган. Дунёдаги энг машҳур, кредит ва дебет банк карталари билан ишлайдиган тизимлар бу:
VISA, MasterCard, VISA Electron и Maestroдир.
Бундан бошқа карталар билан ишлайдиган бир қанча тизимлар ҳам мавжуд албатта, фақат улар қамраб олган амал қилиш доираси нисбатан торроқ.
Қўшимча қилиш жоизки, VISA карталари бўйича йиллик савдо айланмаси 4,8 триллион АҚШ долларни ташкил қилади. VISA карталари дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида қабул килинади. Дунёда тўлов карталарининг 57% VISA карталари ташкил қилади, асосий рақобатчилари MasterCard 26% ва American Express 13% ташкил қилади.
MasterCard Worldwide – дунёнинг 210 мамлакатларидаги 22 минг молиявий ташкилотларни бирлаштирган халқаро тўлов тизими ҳисобланади. Бош офиси АҚШнинг Нью-Йорк шахрида жойлашган.
Интернет-банкинг тизимида ишлайдиган тўлов тизимлари ишлатиш доираси, худудларни қамраб олиши ва тўлов имкониятига қараб бир-биридан фарқланади. Уларнинг айримлари МДХ давлатлари худудида амал қилса, баъзилари халқаро транзакцияларни амалга оширишда ишлатилади.
Шулардан энг машхур электрон тизимлардан бири Webmoney ҳисобланади. Бу тизим
аксарият интернет-дўконларнинг электрон тўловларида ишлатилади ва ўзининг ўта мустаҳкам хавфсизлик тизими билан ажралиб туради. Ҳозирги вақтда Webmoney
тизимидан фойдланувчиларнинг қарийиб 70 фоизи россияликлардир. Ўзбекистонда ҳам мазкур тўлов тармоғи оҳирги 2 йил ичида кенг ишлатила бошланди ва, ҳаттоки, унинг WMZ-белгиларини миллий валюта — сўмга алмаштирадиган сайтлар пайдо бўлди.
ЭТТ ривожланиш босқичлари
1-босқич
1991 йил
Вилоятлар ичида ҳисоб-китоблар почта ва ташувчилар орқали ягона ҳисоблаш марказида амалга оширилади. Бу жараён бир ҳафтани ташкил этар эди. Вилоятлараро ҳисоб-китоблар ҳам почта орқали авизо ҳужжатлари асосида амалга оширилган. Бунда маблағлар бир мижознинг ҳисобварағидан иккинчи мижознинг ҳисобварағига бир ойдан икки ойгача бўлган муддат мобайнида келиб тушар эди.
1992 йил
Марказий банк Бош ахборотлаштириш марказида банклараро ҳисоб-китобларда электрон почта усули яратиш устида ишланди. Шунингдек банк амалий иш кунини компьютерлар воситасида бажариш амалий дастурини яратиш ва уларни банкларда тадбиқ этиш бўйича иш олиб борилди.
1993 йил
Шу йили қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунини бажариш юзасидан Марказий банкда ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларида ахборотлаштириш бошқармаси ва бўлимлари ташкил этилди. Банклараро махсус ажратилган алоқа каналлари вазифасида электрон тўлов тизимини ишга тушириш борасида иш олиб борилди. Республика банк тизимини ахборотлаштириш концепцияси ишлаб чиқилди.
Собиқ Иттифоқ республикалари билан ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш ва уларга хизмат кўрсатиш амалий дастури яратилди. Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари тўлиқ компьютерлаштирилди. Яъни бир пайтда республика электрон тўлов тизимини замини яратила бошланди. Шу йилнинг декабр ойидан бошлаб жуда қисқа муддат уч ой мобайнида Собиқ Иттифоқ республикалари билан 1991, 1992 ҳамда 1993 йиллардаги йиғилиб қолган ўзаро ҳисоб-китоблар, қарзлар ҳисоблаб чиқилди ва 1994 йилнинг март ойига келиб бу борада аниқ маълумотларга эга бўлинди.
1994 йил
18 март куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 146-сонли “Банк тизимини такомиллаштириш, пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Марказий банк тизимида электрон почталарни жорий этишни октябрга қадар тугаллаш вазифаси юклатилди. Шунингдек, Қарорда республика банк компьютер тизимини яратиш учун зарур валюта маблағларини ажратиш ҳам кўрсатилди.
13 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси банк тизимини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор қабул қилинди. Унга асосан банклар қатор солиқлардан озод қилинди ва бўшаган маблағларни ўз фаолиятини компьютерлаштиришга сарфлаш шарт қилиб қўйилди. Мазкур Қарорларга биноан тижорат банкларининг бўлимлари компьютерлаштирила бошланди ва улар электрон тўлов тизимига қўшиб борилди.
Август ойи охирига келиб мустақилликнинг уч йиллиги шарафига электрон тўловлар вақтинчалик Низоми яратилди.
Октябр ойидан бошлаб эса электрон почта республика банк тизимида ишга туширилди.
Республика банк тизимида бухгалтерия ҳисоб-китобларни ва банк амалий иш кунини умумий бир кўринишга келтириш учун зарур ишлар амалга оширилди.
Марказий банк қилинган бу ишлар билан чекланиб қолмасдан ўзининг мутахассислари кучи билан электрон тўлов тизими амалий дастурини республика миқиёсида тадбиқ этиш устида ҳам тинимсиз иш олиб борди ва 1995 йил учун замин яратди.
2-босқич
1995 йил
Апрел ойида Марказий банк Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси банклараро тўлов тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ҳалқаро танлов тендер эълон қилди.
Марказий банкда ташкил этилган электрон тўлов тизимини яратиш ишчи гуруҳи ўтган йиллардан олинган тажрибалар ва хулосалар, шунингдек жаҳоннинг илғор давлатлари ютуқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида электрон тўлов тизими технологиясини яратдилар. Эски тизим 19 августдан бошлаб янги технология билан алмаштирила бошланди. Бу пайтга келиб Марказий банк тизимида ҳисоб-китоб марказлари ташкил этилди ва тижорат банкларига электрон тўлов бўйича хизмат кўрсатила бошланди. Янги технологияга ўтила бориши сабабли йилнинг охиригача республикада 2 тизим: электрон почта ва электрон тўлов тизимлари ишлаб турди. Йил охирига келиб эса барча тижорат банклари Марказий банкнинг ҳисоб-китоб марказлари, клиринг марказлари электрон тўлов тизимига қўшилди.
1996 йил
Янги ташкил этилган ҳисоб-китоб марказлари тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларини клиринг марказларидан ўзларига ўтказа бошладилар. Июль ойига келиб клиринг марказлари бутунлай қисқартирилди. Шу билан бир қаторда, Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази мутахассислари ва банк ходимлари тўловларнинг ўтиши муддатини янада қисқартиришни таъминлаш борасида тинмай изланиш олиб бордилар. Бунинг натижаси ўлароқ, йил охирига келиб тўловлар ўтиши муддати республика миқёсида 2 соат, вилоят миқёсида 1 соатни ташкил этди.
1997 йил
Республика банк тизимида янги ҳисоб тизими режасига ўтилиши тижорат банклари ва Марказий банк тўлов тизими туб бурилиш ясади. Электрон тўлов тизимининг мавжуд амалий дастури ривожлантирилиб, тизимнинг катта ўтказиш қобилияти ва ҳужжатларнинг юқори тезликда қайта ишланиши (ҳудудлараро ҳисоб-китоблар - 15 дақиқада, битта ҳудуд ичидаги ҳисоб-китоблар эса – 3-5 дақиқада) пул маблағлари айланишини жиддий оширди. Бу эса республика хўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятига ижобий таъсир этди, банкларга вақтинча бўш турган маблағлардан самарали фойдаланиш ва кредит хавф-хатари даражасини ҳамда ликвидлилик хавф-хатарини тезкорликда бошқариш имконини берди.
3-босқич
1998 йил
Марказий банк билан Жаҳон банки ўртасида 1998 йил декабр ойида “Республика молия соҳасини ривожлантириш” учун заём ажратиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу лойиҳа беш компонентга бўлиниб, шулардан тўртинчи компонент ўз ичига қуйидаги масалаларни олади:
тўлов тизимини такомиллаштириш;
бошқариш учун ахборот тизимини яратиш;
банк телекоммуникация тизимини ривожлантириш;
ахборот тизими муҳофазасини яратиш.
Юқорида келтирилган масалалар бўйича тадбирларни ниҳоясига етказиш 2003 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган бўлиб, ҳар бир масала бўйича ривожланиш йўллари тижорат банклари билан биргаликда аниқланди ва чет эл экспертларининг хулосалари олинди.
4-босқич
2002 йил
Тўловларни реал вақтда ўтишини таъминлаш ва тижорат банкларига ягона вакиллик ҳисобварағи орқали хизмат кўрсатиш бўйича технология танланиб, ушбу бўйича техник топшириқ, ишлаб чиқилди ва банклараро тўловларни ягона вакиллик ҳисобварағи орқали ўтказиш ҳамда банкларда ахборотлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш бўйича дастур яратилди. Тижорат банкларининг банклараро тўловларни ягона вакиллик ҳисобварағи орқали амалга ошириш тизимига ўтиши 2002 йилнинг июн ойидан бошланди.
Тўлов тизимини такомиллаштириш мақсадида халқаро тендер ўтказилиб, тендер ғолиби билан мавжуд банк телекоммуникация тармоғини ривожлантириш лойиҳаси бўйича шартнома тузилди.
Пластик карточкалар билан ҳисоб-китобларни йўлга қўйиш мақсадида тўловларни амалга оширадиган миллий тизим яратиш концепцияси тавсияномалар ва схемалар ишлаб чиқилди. Республикамизда мавжуд йирик банклар, хусусан ТИФ Миллий банк, Асака банк, Саноатқурилиш банки, Халқ банки ва Пахта банкларида пластик карточкалар орқали тўловларни ташкил қилиш йўлга қўйилди.
2003 йил
Тижорат банкларини банклараро тўловларни ягона вакиллик ҳисобварағи орқали амалга ошириш тизими 2003 йил 8 сентябрда тўлиқ ишга туширилди ва барча банкларда марказлаштирилган ахборот тизими ташкил этилди. Бу банкларга кундалик тўловлар ўтказиш учун банд бўлган маблағларни бир қисмини бўшашига ва уларни ўринли активларга жойлаштиришга, банк ўз филиалларини мавқеини таҳлил қилиб керакли чора кўришга, банкнинг кунлик ягона баланси унинг ликвидлилигини, таваккалчиликларини, мажбуриятларни, ўз капиталини аниқ ифода этишга имкон беради.
Шунингдек, Жаҳон банки кредити ҳисобига тузилган шартномага асосан Банк телекоммуникация тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бажарилаяпти, шунингдек, республика молия тузилмаларини банклараро маълумот узатиш тармоғига улаш ва ўзаро маълумот алмашинувининг электрон тизимини яратиш бўйича ишлар олиб борилди.
2004 йил
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрда қабул қилинган “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445–сонли Қарори билан ушбу тизимни кенгайтириш борасидаги илк режа кўрсаткичлари, шунингдек тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қилиш терминаллари билан жиҳозланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди. Шу билан бир қаторда, мазкур қарорга мувофиқ мамлакатда Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилди. Мазкур қарорга мувофиқ, барча тижорат банклари пластик карточкалар тизимида иш олиб борилишига замин яратилди.
2006–2012 йиллар
Барча тижорат банкларида (ДТ Халқ банкидан ташқари) ягона баланс тизимини жорий этилди. Давлат тижорат Халқ банкида ягона баланс технологиясига асосланган тизимни жорий этиш ишлари босқичма-босқич олиб борилиб, 2008 йил 24 ноябрида тўлиқ ишга туширилди. Бундан ташқари, Марказий банкнинг Интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими (ИАТТ) 2009 йил май ойида яратилиб, унда тижорат банклари томонидан 58 та талабнома асосида Марказий банкнинг маълумотлар омборхонасида маълумотларни жамлаш, назорат қилиш, ҳисобини юритиш, қайта ишлаш, шакллантириш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда ИАТТ таркибига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Интеграллашган автоматлаштирилган банк тизими, Кредит ахбороти миллий институти ахборот тизими, Ягона вакиллик ҳисобварақлар ҳисоб-китоб маркази, Электрон ҳужжат айланиши тизими, банк тизими маълумотлар базалари киритилган ва маълумотлар омборхонаси ташкил этилган бўлиб, айни пайтда мазкур тизимларни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
2013–2014 йиллар
Марказий банкнинг Клиринг тизими бўйича маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли қарори билан республика “Электрон ҳукумат” тизимининг комплекс ахборот тизимлари таркибига Марказий банкнинг “Чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш клиринг тизимини яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг биллинг тизими билан интеграллаш” лойиҳаси ҳам киритилган бўлиб, мазкур Клиринг тизими амалиётга татбиқ этилди.
Ушбу тизимни яратишдан мақсад унга тижорат банклари филиаллари, кассалари ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси қошидаги Ягона умумреспублика Процессинг марказини улаган ҳолда, жисмоний шахсларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек коммунал хизматлар ва мобил алоқа операторлари учун тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш имкониятини яратишдан иборат. Шунингдек, мазкур тизим мижозларга куну-тун банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш ва банк инфокиосклари орқали ишлаш имкониятини берди.
Клиринг тизими билан Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизими, шунингдек, “Ўзбекэнерго” ДАК ҳамда “Ўзтрансгаз” АКнинг биллинг тизимлари интеграция қилинган ҳолда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда электр энергияси ва газ истеъмоли тўловларини реал вақт режимида амалга ошириш имконияти яратилди.
Шу билан бирга, “Ўзкарт” банклараро чакана тўлов тизими фаолиятини тартибга солиш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, Марказий банк ҳузуридаги Ахборотлаштириш Бош марказида “Банклараро универсал неттинг ахборот тизими” дастурий мажмуаси ишга туширилиши муносабати билан “Ўзкарт” тизимида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вазифалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Банклараро ҳисоб-китоб марказидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказига ўтказилади. Бунда ўзаро мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китоблар тижорат банкларининг Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга оширилиб, тизим харажатларини камайишига олиб келади ва тижорат банклари ўз маблағларидан самарали фойдаланишларига имкон беради.
Хулоса қилиб айтганда, чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш Клиринг тизими ПҚ-1989-сонли қарори билан белгиланган муддатларда ишга туширилган бўлиб, ҳозирги вақтда банк тизими томонидан ушбу ахборот тизимини такомиллаштириш ва жорий қилиш доирасини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда
ЭТТнинг синфланиши
Россияда оммабоп бўлган тўлов тизимларидан яна бошқалари Яндекс.Деньги ва QIWI-кошелеклардир. Тадқиқотларга кўра 12 миллионга яқин россияликлар “Яндекс.Деньги”, 13 миллионlан ортиғи “QIWI кошелек” аккаунт (ҳисоб-рақам)ларига эга.
Бу электрон тўловтизимларни бошқача қилиб фиатсиз электрон пуллар деб ҳам аташади.Булар қаторига яна қуйидаги тизимларни киритиш мумкин:
• EasyPay
• OKPAY
• RBK Money
• Деньги@Mail.Ru (QIWI- 100% сотиб олган)
• SKRILL
• Криптовалюталар: Bitcoin, Litecoin
• Элекснет
• PayQR
• Perfect Money
• PayPal
• Moneybookers com
• ва бошқалар.
Шулар ичидан дунё миқёсида амал қиладиган, ҳаммабоп тизимлардан OKPAY ва Perfect Moneyларни алоҳида ажратиш мумкин.
Биринчидан, бу иккала тизимдаги электрон пулларнинг ҳимоялик (хавфсизлик)даражаси ўта юқори бўлиб, верификация (шахсни тўлиқ тасдиқлаш) операцияларини амалга оширгандан кейингина керакли даражага эришиш мумкин. Иккинчидан, ҳалқаро транзакциялар тезкорлик билан, минимал фоизларда амалга оширилади.
Мамлакатимизда ҳам электрон тўлов тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича кенг амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада қабул қилинган қонун ва қонун-ости ҳужжатлари банк ва тўлов тизимини тартибга солишга, электрон тижоратни ривожлантиришга қаратилган.
Ўзбекистонда электрон пулни транзакцияси билан шуғулланадиган, аҳоли ўртасида кенг тарқалган тизим бу Сlick.uz дир (Paynet ва Uzcardдан ташқари). Ундаги тўловлар уяли телефон тармоғи орқали амалга оширилади. www.click.uz
Шундай тизимлардан яна бири UPAY тўлов тизимидир. Бу тўлов тизими 2010 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси, АТБ “Микрокредитбанк” ва «Beeline» уяли телефон оператори ҳамкорлигида яратилган ва бошида «SMS-TOLOV» деган ном олган эди. Ишлаш принципи Сlick.uz тизимига ўхшаш. www.upay.uz
Ушбу тўлов тизимлари орқали ҳозирги кунда телефон, коммунал, интернет ҳизматлари, солиқ, суғурта тўловлари,темир йўл ва авиа-чипталарuга буюртмалар бериш операцияларини амалга ошириш мумкин.
Мамлакат худудида ннтернет банкинг операцияларини амалга оширадиган янги тизимлардан яна биттаси — бу WEBSUM.UZ тизимидир.
WEBSUM – бу Интернет тармоғи орқали бир зумда товар ёки хизматларни сотиш ёки харид қилиш имконини берувчи электрон тўлов тизимидир.
WEBSUM электрон тўлов тизими манзили: www.websum.uz
Афсуски, iPAY – UzExдаги биржа савдоларида ва интернет дўконларда онлайн тўловларни амалга ошириш имконини берувчи, Ўзбекистон Республикаси товар ҳом-ашё биржасининг тўлов тизими ҳозирги кунда фаолиятини тўҳтатганга ўхшайди.
Хўш, электрон тўлов тизимнинг афзалликлари нимадан иборат:
• Харидор ўзига қулай вақт, жой ва тезликда маҳсулотни танлаш ва сотиб олиш имкониятига эга
• Савдо-сотиқ фаолиятини иш фаолияти билан бирга параллел равишда, яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олиб бориш имконияти
• Кўп сонли харидорларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта сотувчиларга мурожаат қила олиш имконияти
• Харидорнинг яшаш жойи, соғлиғи ва моддий таъминланиш даражасидан қатъий назар ҳамма қатори тенг ҳуқуқли маҳсулот сотиб олиш имконияти
• Электрон тижоратда савдони ташкил қилиш корхоналарнинг рақобатини кучайтиради, монополиядан чиқаради ва маҳсулотларнинг сифатини ошириш имкониятини беради.
ЭТТнинг хусусиятлари
Бугунги кунда мамлакатимизда миллий ахборот тизимини ривожлантиришга оид концепция ҳаётга изчил татбиқ этилаётир. Бунда ахборот соҳасида давлат сиёсатини белгилайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот маконидаги муносабатларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Жамият ҳаётининг барча жабҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Алоқа тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа ҳужжатлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида замонавий ахборот технологиялари, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида ахборотлаштиришнинг миллий тизими шакллантирилди.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий воситалар, маълумотларнинг ахборот базалари ишлаб чиқилди, республика, тармоқ ва маҳаллий ахборот-коммуникация тизими шакллантирилди, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланган инфратузилмасини жорий этмасдан туриб, иқтисодиётимизни таркибий жиҳатдан ўзгартиришга эришиш мумкин эмаслигини алоҳида қайд этганди.
Дарҳақиқат, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ва ҳаётга фаол татбиқ қилиниши аҳолининг турмуш тарзини ўзгартириб, тадбиркорлик имкониятларини кенгайтирди. Хусусан, тижорат битимларини тузишнинг барча босқичида эски — қоғоз усулидан воз кечилиб, янги илғор йўналишлар пайдо бўлди.
Электрон тижорат бугунги кунда бозорнинг ажралмас қисмига айланиб, нафақат дунёда, балки юртимизда ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда “Uzcard”, “Websum” сингари тўлов ва электрон савдо тизимлари ҳамда “Click” мобиль банкинг кенг қўлланилиб, тобора оммалашмоқда. Ҳозирги вақтда интернетда ўз маҳсулот ҳамда хизматларини тақдим қилаётган ва “Websum” чакана савдо тўловидан фойдаланаётган компаниялар сони
80 дан ортиқни ташкил этади. Юридик ҳамда жисмоний шахслар илғор ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўзларига қулай усулда — масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланишаяпти. Мобиль ва интернет-банкинг соҳасида хизматлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Онлайн-карта эгалари уйларидан чиқмаган ҳолда керакли нарсани харид қилиши, буюртма бериши, мобиль телефон орқали турли тўловларни амалга ошириши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг изчил такомиллаштириб борилаётгани, соҳага ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани электрон тижоратни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун билан бирга, “Электрон тўлов тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар қабул қилинди. Аммо шуни алоҳида қайд этиш керакки, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш узлуксиз инновацион жараён бўлиб, электрон тижорат субъектлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий механизмларини мунтазам такомиллаштириб боришни талаб этади. Ахборот технологиялари тараққиётининг бугунги даражаси мамлакатимизда ҳам электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни янада аниқ тартибга солиш ҳамда амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш заруратини кун тартибига олиб чиқди.
Шу боис жорий йилнинг май ойида янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу ҳужжат электрон тижоратни янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Бинобарин, унда электрон ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда шартномалар тузишнинг ўзига хос хусусиятлари тартибга солинди, электрон тижорат иштирокчиларига, шу жумладан, ахборот воситачисига қўйилган талаблар аниқлаштирилди. Ушбу ҳужжатда белгиланган янги ҳуқуқий нормалар асосида кичик бизнес субъектлари бозорда янада самарали рақобат олиб боришлари мумкин. Айни пайтда тадбиркорликда ахборот тизимларига таяниб фаолият юритиш имкониятлари кенгайтирилиб, тижоратда инновацион усуллардан кенг фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.
Янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун хўжалик субъектлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг қўллаш ҳамда давлат ва корпоратив харидларини электрон шаклда амалга оширишнинг янги имкониятларини очади. Электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг янги усуллари жорий қилингани тадбиркорлик йўлидаги ортиқча ғов ва тўсиқларнинг олдини олишга хизмат қилади. Қонун тадбиркорликни янада равнақ топтириш, ишбилармонлик муҳитини бундан-да яхшилаш, халқаро стандартларга жавоб берадиган технологик бозор инфратузилмасини ташкил қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар туғдиради. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасини халқаро босқичга кўтариш имконини яратиб, тадбиркорларнинг интернетдан замонавий бозор майдони сифатида самарали фойдаланишига туртки беради.
Қонуннинг бевосита ижрочилари ҳамда сенаторлар олдида турган муҳим вазифалардан бири, шак-шубҳасиз, қонун нормаларининг жойларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш, мазкур жараёнда парламент назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш, юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида ҳуқуқни қўллаш амалиётини доимо ўрганиб бориш ҳамда аҳолига ушбу ҳужжат қоидалари мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ҳисобланади. Бинобарин, қонун қатъий ижро этилсагина, электрон тижорат тизими барқарор ривожланади, унинг бозор иқтисодиёти таркибидаги роли ошади. Буларнинг барчаси пировардида юртимизда тадбиркорликнинг янада ривожланиб, мамлакатимиз иқтисодиётнинг бундан-да юксалишига хизмат қилади.
Муҳокама саволлари
1. Электрон тўлов тизимлари (ЭТТ) тўғрисида умумий тушунчалар
2. ЭТТ ривожланиш босқичлари
3. ЭТТнинг синфланиши
4. ЭТТнинг хусусиятлари
Маъруза 2. Банк тўлов тизимлари, SWIFT халқаро тўлов тизими, Ўзбекистон Республикасининг тўлов тизими.
Банктўлов тизимлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида ЯУПМ томонидан сервер ва коммуникация жиҳозлари, тизимий дастурий таъминотлар харид қилиниб, ўрнатилди ва ишга туширилди, сервер ва терминаллар учун амалий дастурлар яратилди.
Натижада тижорат банкларининг бўлимлари ва филиалларидан Бош банк маълумотларни қайта ишлаш марказига етказиладиган маълумотларни қайта ишлаш бўйича оралиқ бўғинларни чиқариб ташлаш ҳисобига тўловларнинг ўтказилишини тезлаштиришга эришилди.
Шу билан бирга, “On-Line” режимида ишловчи «Uzkart-EMV» миллий банклараро пластик карточкалар тўлов тизимини жорий этишни жадаллаштириш мақсадида тижорат банкларида тегишли дастурий-аппарат мажмуалари ишга туширилди ҳамда EMV технологиясига мослашган терминаллар жорий қилинди.
Бу ишлар натижасида, 2015 йил 1 декабрь ҳолатига республика бўйича барча тижорат банклари томонидан онлайн режимида ишлайдиган 8 005 936 та банк карталари муомалага чиқарилишига эришилди.
Бу соҳадаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида куйидагилар амалга ошириш мўлжалланган:
- муомаладаги онлайн карталари, терминаллар, инфокиосклар сонини ошириш;
- Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича тижорат банкларининг эҳтиёжлари учун банк пластик карта тизими учун импорт қилинадиган қурилма, ускуна, дастурий таъминотларини божхона тўловларидан озод қилиш (ҳозирги кунда мазкур қарор лойиҳаси келишилмоқда);
- пластик карта тизими учун импорт шартномалари бўйича харид қилинган техник ва дастурий воситалардан самарали фойдаланишни назорат қилиш ва зарур чораларни кўриш;
- “Smart-Vista” EMV тизимида “on-line” режимида ишлашга мўлжалланган терминалларнинг сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида ЯУПМнинг сервер тизими ва алоқа каналлари сифатли ва узилишларсиз ишлашини мониторинг қилиш.
Банк телекоммуникация тармоғи (БТТ) Марказий банк, тижорат банклари ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари муассасаларининг ёпиқ корпоратив тармоқлари мажмуаси шаклида яратилган бўлиб, бирламчи оператор “Ўзбектелеком” АЖнинг телекоммуникация тизимларидан ва қисман, асосан заҳира тариқасида, бошқа операторларнинг каналларидан фойдаланишга асосланган.
БТТ республиканинг барча вилоят ва туманларини қамраб олган бўлиб, тармоқнинг боғлам жиҳозлари Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларининг АМТС ва АТСларида, шунингдек, барча туман АТСларида ўрнатилган.
БТТнинг асосий вазифалари банклараро электрон тўловларни ўтказиш учун ишончли ва хавфсиз транспорт инфраструктурасини ва ёпиқ виртуал корпоратив тармоқларни яратиш, банклараро электрон почта тизимининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш ҳамда тармоқ абонентлари учун алоҳида каналларни ажратишдан иборат.
Банк технологияларини такомиллашиб бориши, янги ахборот-коммуникация технологияларини пайдо бўлиши, шунингдек, “Ўзбектелеком” АЖнинг транспорт инфраструктурасини ривожланишини ҳисобга олган ҳолда БТТни мунтазам равишда ривожлантириш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилади.
Жумладан, БТТ ишга туширилган вақтдан (1995-1997 йиллар) бери қуйидагилар амалга оширилди:
- 2002-2003 йилларда рақамли БТТни барча вилоят марказларигача ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилди.
Ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида тижорат банклари гавжум жойлашган худудлардаги АТСларни ҳамда Марказий банкни ўзаро боғловчи оптик толали алоқа линияси (ОТАЛ) ўтказилиб, унга БТТнинг 9 дона коммутаторлари уланди ҳамда 155 Мб/с тезликдаги АТМ технологияси тармоғи яратилди.
Барча вилоят ва туман марказларида жойлашган тижорат банклари филиаллари, Молия вазирлиги ва Ғазначилик бўлинмалари, давлат солиқ инспекциялари учун 64Кб/с – 2 Мб/с тезликларда рақамли БТТ орқали маълумотларни узатиш ва Тошкентдаги Бош идоралари билан юқори тезликда маълумот алмашиш учун имкон яратилди.
Рақамли каналлар орқали барча тижорат банклари ва бошқа абонентларнинг юқори тезликдаги мантиқий корпоратив тармоқлари яратилди.
БТТнинг жиҳозлари шаҳар, вилоят ва туман АТСларида жойлашганидан қатъий назар, уларни бошқариш марказидан ягона дастур орқали бошқариш таъминланди.
БТТ таркибида Марказий банкнинг ягона корпоратив телефон тармоғи ва видео конференция тизими яратилиб, улардан барча худудий Бош бошқармалар абонент сифатида фойдаланиши таъминланди.
- 2008-2011 йилларда рақамли тармоқни барча туман марказларигача етказишга эришилди. Натижада паст тезликдаги аналогли алоқа тизимлари, коммутаторлари ва ускуналаридан воз кечиш ҳамда банкларнинг туман филиаллари, туман молия ва ғазна бўлимлари, солиқ инспекцияларини юқори тезликдаги рақамли каналлар орқали БТТга улаш имконияти яратилди.
- 2008-2009 йилларда Тошкент шаҳри АМТСидаги БТТнинг марказий боғламида Cisco7613-RSP720C-P ва ОТАЛга уланган боғламларда Cisco ME-C3750-24TE-M маршрутизаторлари ўрнатилди, натижада 1GE ўтказиш қобилиятига эга бўлган транспорт ҳалқаси ташкил қилинди ва 10/100/1000 Mb/s тезликда банкларнинг Бош офисларини БТТга улаш учун имконият яратилди. Шунингдек, абонентларни UTP кабели орқали уланишини таъминлаш учун БТТ боғламларида ZYXEL компаниясининг G.SHDSL bis/ADSL+ коммутатор-модемлари, ОТАЛ орқали уланиши учун SFP портларга эга бўлган Ethernet коммутаторлари ўрнатилди. Натижада БТТда абонентлар учун янги имкониятлар яратилиб, маълумотларни узатиш тезлиги ва ишончлилик оширилди.
- 2012- 2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида “Ўзбектелеком” АЖнинг филиаллари билан келишилган Техник шартлар асосида ОТАЛни ўтказиш ишлари бажарилди. Натижада Марказий банкнинг барча худудий Бош бошқармалари БТТга ОТАЛ орқали уланди ва юқори тезликда маълумот алмашиш имкони яратилди.
- 2012-2015 йилларда Марказий банкнинг маълумотларни сақлаш тармоғини такомиллаштириш ва ягона корпоратив IP-телефон тармоғининг лойиҳалари амалга оширилди. Натижада банк маълумотларини сақлашда ташқи хотира сиғими камлиги сабабли содир бўлиши мумкин бўлган муаммолар бартараф қилинди ва яқин 4-5 йил учун бу масала ҳал қилинди.
Шунингдек, Марказий банкнинг мавжуд бўлган ягона корпоратив телефон тармоғи ва видео конференция тизимидан фойдаланиш давомида турли бузилишлар кузатилганлиги, Nortel Networks компанияси банкрот ҳолатга келганлиги ва Меридиан русумли АТСлар ишлаб чиқарилмаслиги, заҳира қисмларини топиш муаммолиги, бу русумдаги АТСларни эксплуатация қилиш ва ишга яроқли ҳолатини таъминлаб туриш ҳаражатлари ошиб бораётганлигини ҳисобга олиб, Марказий банкнинг ягона корпоратив IP-телефон тармоғи лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (ҳозирги вазирлик) ижобий хулосаси олинди. 2014-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг рухсати бўйича тендер ўтказилиб, маълумотларни сақлаш тармоғи ва IP-телефон тармоғининг лойиҳаси амалга оширилди.
Марказий банкнинг мавжуд видео конференц тизими маънавий эскирганлиги ва алоқа пайтида узилишлар кузатилиши сабабли, БТТ орқали янги IP-телефон тизимига асосланган видео конференц алоқа тизимини 2016 йилда барча худудий Бош бошқармаларда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 2016 йилда замонавий талабларга мос келадиган “Ишонч телефони” тизимини жорий қилиш бўйича ишлар бажарилмоқда.
10.Замонавий маълумотларни узатиш тармоқлари оптик кабеллар (ОТАЛ) ва IP транспортни (Ethernet технологиясини) кенг қўллашга асосланади. Бирламчи оператор “Ўзбектелеком” АЖ телекоммуникация тармоқлари инфраструктурасини айнан шу йўналишда ривожлантириш ишларига алоҳида аҳамият қаратиб, ҳозирги кунда юқори тезликдаги IP транспорт каналларини Тошкент шаҳрида, вилоят марказлари ва деярли, барча туман марказларида ижарага бериши мумкин. Яқин келажакда MPLS тармоғи ва L2/L3 VPN хизматларини ижарага олиш имконияти яратилади.
БТТни ривожлантириш лойиҳаларида “Ўзбектелеком” АЖ инфраструктурасининг замонавий имкониятлари ҳисобга олиниб, 2016-2018 йилларда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилади:
- БТТнинг Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги марказий боғламларининг ва Тошкентдаги ОТАЛга уланган АТСдаги боғламларни ўтказиш қобилиятини кучайтириш. Марказий боғламларга Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги АМТСларда боғламлар киради. Натижада MPLS протоколи бўйича маълумотларни узатишни таъминловчи иккинчи транспорт халқаси ва 1Гбит/с ва 10Гбит/с портлари ташкил этилади ҳамда марказий боғламлардаги ва ОТАЛга уланган коммутаторларни резервлаш таъминланади;
- БТТнинг Тошкент шаҳар қисмини такомиллаштириш бўйича ОТАЛга уланган шаҳарлараро ва бошқа АТСлардаги тармоқ боғламларидаги самарали мультисервисли коммутатор-маршрутизаторлар билан кучайтирилган жиҳозлар асосида MPLS ва IP-VRF протоколли тармоқни яратиш. Ушбу коммутаторлар асосида мавжуд 10/100/1000 Мб/с тезликдаги шаҳар тармоғини MAN тармоғи (шаҳар тармоғи) абонентларининг MPLS тармоғига уланиши учун (кириши учун) имкон яратилади;
- вилоят ва туман марказларидаги боғламларни такомиллаштириш ва ОТАЛ портлари билан таъминлаш. Натижада вилоят ва туман марказларида MPLS тармоғига кириш тармоғини яратиш мумкин бўлади.
- ҳозир мавжуд бўлган 155 Мб/с тезликдаги АТМ тармоғини маънавий эскирганлиги сабабли демонтаж қилиш;
- банк маълумотлари ҳажмини кўпайиши йўналишларини ва тижорат банкларининг маълумотларини қайта ишловчи жамоа захира марказини яратилишини ҳисобга олган ҳолда мавжуд оптик толали алоқа линиясини кенгайтириш (зарурият бўйича);
- барча вилоят марказларида MPLS протоколи бўйича маълумотларни 1 Гбит/с тезликда узатилишини таъминлаш. Натижада MPLS тармоғига кириш тармоғи яратилади;
- БТТнинг барча шаҳарлардаги ҳамда вилоят ва туман марказларидаги абонентларини IP Ethernet интерфейс портлари орқали тармоққа уланишини таъминлаш;
- тармоқни ривожлантирилишини ҳисобга олган ҳолда бошқариш марказини такомиллаштириш;
- иқтисодиёт сектори субъектларига кўрсатиладиган БТТ хизматининг сифати ва турларини доимий равишда ошириб бориш.
SWIFT халқаро тўлов тизими
Замонавий ахборот технологияларини жорий этилиши Марказий банк ва тижорат банклари учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар бир мутахассиснинг иш жойини замонавий ахборот технологиялари асосида автоматлаштириш натижасида банк соҳасидаги масалалар юзасидан самарали ечимларни ишлаб чиқиш, иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариш сабабларини банклар, ҳудудлар ва бутун республика бўйича чуқур таҳлил қилиш имкони яратилади.
Марказий банк ва тижорат банкларида жорий этилган Интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими (ИАТТ) банк раҳбарияти ва қарор қабул қилувчи мутахассисларни тезкор равишда ишончли ахборот билан таъминлаган ҳолда, банк соҳасининг молиявий фаолиятини оптималлаштириш бўйича зарур қарорларни қабул қилишга замин яратади. Шу билан бирга, ушбу тизим банклараро электрон тўлов тизими, Ҳисоб-китоб-касса марказларининг ягона баланс, тижорат банкларининг ягона баланс тизимлари маълумотлар базалари, шунингдек, Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси, Кредит ахбороти миллий институти ва бошқа маълумотлар базаларидан ташкил топган бўлиб, у банклар ва хўжалик субъектлари фаолияти бўйича зарур ахборот манбаси ҳисобланади.
Тизимда барча ахборот турлари дастурий равишда қабул қилинади ва маълумотлар омборида, яъни катта ҳажмдаги маълумотлар базасида жамланади. Ушбу маълумотлар тижорат банкларининг ИАТТдан бевосита ходимларнинг иштирокисиз дастурий тарзда олиниб, маълумотлар омборига жамланиши “инсон омилини” ва хатоларни пайдо бўлиши эҳтимолини бартараф этади.
Марказий банкнинг 717-сонли “Марказий банкнинг ИАТТни бошқариш бўйича” Йўриқномасига асосан Марказий банк Аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий Бош бошқармалари, Давлат белгиси, Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ходимлари учун дастурий мажмуалардан фойдаланиш учун рухсат бериш ишлари амалга оширилди.
ИАТТ тизими таркибидаги дастурий мажмуаларнинг маълумотлар базасидан шакллантирилувчи Марказий банк таркибий бўлинмалари ва ҳудудий Бош бошқармалар таркибий бўлинмаларининг янги ҳисобот шаклларини яратиш, жорий қилинган ҳисоботларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича талабларига асосан, Ахборотлаштириш Бош марказига тегишли кўрсатмалар берилди.
Тижорат банкларининг ИАТТлари Марказий банк талаблари асосида яратилган бўлиб, республика банк тизимининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ягона муҳитини ташкил этади ҳамда узлуксиз фаолият юритиши тақазо этилади.
Ўз навбатида ИАТТнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши унинг барча ахборот тизимларини узилишларсиз ишлашига боғлиқ. Шунинг учун ИАТТ таркибига кирувчи дастурий таъминотлар, маълумотлар базалари ва техник воситаларини доимий равишда кузатиб бориш талаб этилади. Ахборот тизимларининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида ахборот-коммуникация тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш лойиҳалари, техник топшириқлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг 2015 йил 19 августдаги 02/5-59-сонли топшириғи ҳамда банк тизими ва Пенсия жамғармаси ўртасидаги ўзаро маълумот алмашиниш бўйича 2014 йил 3 июндаги 115-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган Регламент ва Технологик йўриқномага асосида “Пенсия” дастурий мажмуаси билан тижорат банклари ўзаро маълумот алмашиниши бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқилди ва синовлардан ўтказилди. Пенсия жамғармасининг дастурий ва техник жиҳатдан тайёрлигига қараб, дастурий мажмуани фойдаланишга жорий қилиш ишлари бажарилади.
Шунингдек, 2016-2018 йилларда Марказий банк Аппарати биноларидаги ягона локал-ҳисоблаш тармоғини такомиллаштириш, кредит ахбороти миллий институтининг дастурий таъминотларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, Гаров реестри дастурини ҳалкаро экспертлар томонидан билдирилган тавсиялар асосида ривожлантириш режалаштирилган.
Ўзбекистон РеспубликасиБанктўлов тизимлари
Банклараро тўлов тизими банклар ўртасидаги миллий валюта (сўм)да электрон тўловларни банкларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун мўлжалланган.
Банклараро тўлов тизимининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими қўйидаги норматив-ҳуқукий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни (21.12.1995 й., № 154-I)
Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (25.04.1996 й., № 216-I)
Ўзбекистон Республикаси “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонуни (16.12.2005 й., № ЎРҚ-13)
“Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом (14.02.2006 й., № 1545)
“Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом (03.06.2013 й. № 2465)
Банклараро тўлов тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шахсий мулки ҳисобланади.
Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази ва Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади. Банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказида вакиллик ҳисобварағига эга бўлган банклар ва молиявий институтлар ҳисобланади.
Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда — МБ ҲКМ) — бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Ҳисоб, ҳисобот ва ҳисоб-китоблар бошқармаси бўлими бўлиб, унинг вазифасига тижорат банкларининг бош офисларига вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради.
Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда — АБМ) — амалдаги қонунчилик ҳамда АБМ ва банклар ўртасидаги шартномаларга мувофиқ банклараро тўлов тизимининг техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ.
Банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланувчи банкларнинг МБ ҲКМ билан, банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказиш учун эса — АБМ билан тузилган икки томонлама шартнома асосида тартибга солинади.
Электрон тўловлар банклардан фақатгина вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, агарда МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса.
Соат 9-00 дан 16-00
гача — банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон тўлов ҳужжатлар
(кейинги ўринларда — ЭТҲ)ни узатиш - қабул қилиш - назорат
қилиш вақти.
1) Банклар мазкур даврнинг ҳар қандай
вақтида МБ ҲКМга ЭТҲларни узатишлари мумкин.
2) Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади,
банкнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, шифрланади ва
банк телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги
қайта ишлашлар учун узатилади.
Cоат 17-00 гача Республика бюджети ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг тегишли ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш бўйича ЭТҲларни узатиш амалга оширилади. Бунда соат 16-30 гача тижорат банклари ўртасидаги, соат 17-00 гача эса — тижорат банкларидан Марказий банк ҳамда Халқ банкига, шунингдек Марказий банкдан юборилган ЭТҲларни қайта ишланилиши якунланади.
Соат 17-00 дан АБМ банкларга куннинг якунланиши ва яроқсиз (брак) деб топилган ЭТҲлар тўғрисида (ташаббускор банк ва бенефициар банк бўйича) хабарнома жўнатади.
Шундан кейин АБМда “Куннинг якунланиши” босқичи амалга оширилади. МБ ҲКМда қуйидагилар “Куннинг якунланиши” босқичини бажарилишининг шартлари ҳисобланади:
банклардан ЭТҲни қабул қилиш вақтининг тугаши;
МБ ҲКМга узатилган барча ЭТҲ қайта ишланган ва банкларнинг тегишли вакиллик ҳисобварақларида акс эттирилган бўлиши керак.
Банкларда “Куннинг якунланиши” босқичининг вақти банкнинг ички тўлов тизими қоидаларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини назорат қилувчи раис ўринбосарининг ёзма фармойишига асосан узайтириши мумкин. Бу ҳақда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг тугашига бир соат қолгунига қадар кечиктирилмасдан хабардор қилинади.
Муҳокама саволлари
1. Банктўлов тизимлари
2. SWIFT халқаро тўлов тизими
3. Ўзбекистон РеспубликасиБанктўлов тизимлари
Маъруза 3. Пластик карталар асосида тўловларни ташкиллаштириш.
Пластик карталарнинг турлари ва хусусиятлари
Пластик карталари — бу турли хил маҳсулотлар ва хизматлар учун тўловни амалга оширишнинг замонавий усули. Пластик карталар ўз эгалари учун кенг имкониятларни очиб беради: харид учун тўловни амалга ошириш ва банкоматлардан нақд пулни олиш; меҳмонхоналардаги хоналарни банд қилиш, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш; маблағларни тезкор тарзда бошқариш ва пластик карталардан фойдаланиб ўтказиладиган барча операцияларни назорат қилиб бориш.
«Asia Alliance Bank» АТБ пластик карталари.
• Сизнинг маблағларингизнинг кўп поғонали ҳимоя тизими.
• Иш хақлари лойиҳаларини юритиш.
Ўзбекистон Республикасида 3 турдаги БПК муомалага чиқарилади. Булар:
шахсий БПК;
корпоратив БПК;
якка тартибдаги тадбиркорнинг миллий валютадаги БПК.
Банк чиқарадиган сўмли карталарнинг турлари:
Меҳнат ҳақи пластик картаси (Индивидуал (алоҳида кишининг) тўлов картаси) — ташкилот ва унинг ҳар бир ходими ўртасида тузилган шартнома асосида, ташкилот ходимлари томонидан очилади. Бу карта эгаси меҳнат қилаётган корхонасидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (нафақа, стипендия ва ҳ.к.) олиши, савдо пунктларида харид қилган моллари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши, банк ғазналари POS терминалларидан нақд пул маблағларини олиши мумкин;
Корпоратив карта — юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган хусусий тадбиркорлар учун очилади, ва уларга савдо-сервис корхоналарида корхона учун зарур бўлган товарлар харид қилиш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун нақд пулсиз тўловларни амалага оширишлари имкониятини беради.
угунги кунда бутун дунёда пластик карточкалар орқали тўлов тизими кенг тарқалган. Улар тўлов воситаси сифатида супермаркетларда, магазинларда, хизматлар соҳасидаги корхоналарда, уяли алоқа компанияларида, авиа ва темир йўл кассаларида, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида ва бошқа жойларда қабул қилинади. Карточкалар орқали пластик карточкалар бўйича тўловлар қабул қилувчи электрон терминаллар билан жиҳозланган исталган савдо пунктида тўлаш мумкин.
Пластик карточкаларининг афзалликлари:
ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ҳамда аниқлиги;
хавфсизлик;
маблағларни жамғариш.
Пластик карталар ёрдамида Сиз қуйидаги амалиётларни амалга оширишингиз мумкин:
Карточкага пул маблағининг бутунлай қисмини ёки маълум бир қисмини юклаш;
Пул маблағларини ёпиқ қолдиқдан очиқ қолдиққа ўтказиш (очиқ қолдиқдаги маблағларини сарфлашда парол талаб қилинмайди);
Карточка паролини ўзгартириш, жумладан, терминал ёрдамида;
Пул маблағлари ҳаракати ҳақида, шу жумладан терминал ёрдамида ҳам, маълумот олиш;
Карта баланси ҳақида, шу жумладан терминал ёрдамида ҳам, маълумот олиш;
Нақд пул олиш.
Пластик карточкаларнинг нақд пулларга нисбатан яна бир қўшимча афзаллиги шундан иборатки, уни йўқотиш мумкин эмас. Бутун дунёда пластик карталарни ишлатишнинг қулайлиги, оддийлиги ва ишончлилиги муносиб баҳоланган. Банк карталари – бу замонавий, қулай ва Сизнинг пулингиз хавфсизлигини кафолатловчи электрон ҳамёндир.
Пластик карталар асосида тўловларни ташкиллаштириш
Корпоратив карталар қуйидаги тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган:
Иш бўйича сафар (командировка) харажатлари (чиптага буюртма бериш, меҳмонхона, ресторан учун ҳақ тўлаш ва бошқа харажатлар);
Қўшимча харажатлар (чиқимлар);
Хўжалик харажатлари (умумий истеъмол ва корҳона эҳтиёжлари учун зарур товарлар);
Корхонанинг асосий фаолияти билан боғлиқ харажатлар (товарлар сотиб олиш, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш ва ҳ.к.);
Корхона тақдимоти билан боғлиқ харажатлар (совғалар, магазинлар, ресторанлар ва ҳ.к.).Корпоратив пластик карталарни чиқариш ва улар бўйича хизмат кўрсатиш операциялари.
Жисмоний шахслар учун хусусий карталарнинг афзалликлари:
Савдо ва хизмат корхоналарида товарлар ва хизматлар учун тўловларни воситачилик ҳақисиз амалга ошириш;
Коммунал хизматлар, уяли алоқа хизматлари ва электрон тўловларни банкомат ва инфокиосклар орқали амалга ошириш;
Қариндошлар ва бошқа шахсларга қўшимча карталарни чиқариш.
Муҳокама саволлари
1. Пластик карталарнинг турлари ва хусусиятлари
2. Пластик карталар асосида тўловларни ташкиллаштириш
Маъруза 4. Интернет муҳитида тўловларни ташкиллаштириш.
Интернет тўлов муҳити хусусиятлари
Юртимизда бозор иқтисодиёти асосларини, авваламбор, унинг қонунчилик базасини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Натижада истиқлол йилларида хусусий мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш, мулк эгалари синфини шакллантириш, иқтисодиётни либераллаштиришни таъминлаш, тадбиркорлик, аввало, кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароит яратиш, кенг тармоқли бозор инфратузилмасини барпо қилишни кўзда тутадиган қонун ҳужжатларининг бутун бир мажмуаси яратилиб, амалиётга татбиқ этилди.
Бу борадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, биргина жорий йилнинг 6 ойида тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторлар фаолияти эркинлигини таъминлашга қаратилган 113 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани диққатга сазовордир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан соҳага оид 374 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан, 68 та идоравий-меъёрий ҳужжат эса давлат рўйхатидан ўтказилди.
Эътиборлиси, ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли тадбиркорлар ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик каби бюрократик тўсиқлардан халос бўлди, вақти ва маблағини тежаш имконияти яратилди.
Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларда тадбиркор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий этилди. Айни чоғда қонунчилик асосида тадбиркорга таъсир чораларини фақат суд тартибида қўллаш белгиланди. Назорат органлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасидан четга чиқиб, текшириш ўтказгани учун етказилган зарарнинг ўрнини қоплагани ҳолда, маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилди.
Умуман олганда, тадбиркорлик субъектларига бир қатор қўшимча имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш бўйича амалга оширилган аниқ мақсадли чора-тадбирлар ишбилармонлик муҳитида ижобий ўзгаришларни таъминлади. Яратилган бу имкониятлар натижасида 2000 йил билан таққослаганда, кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31 фоиздан 54 фоизгача кўпайди. Ушбу соҳада банд бўлганлар сони шу давр ичида 2баробардан кўпроқ ошди ва иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганларнинг 75,1 фоизидан кўпроғи унинг улушига тўғри келади.
Президентимиз томонидан 2012 йил 16 июль куни имзоланган “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон бу борадаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Унга кўра, рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомил ва 15 та лицензияланадиган фаолият турини бекор қилиш белгиланди. Шу асосда лицензияланадиган фаолият турлари бўйича бундай характердаги ҳужжатларни олиш учун тўланадиган йиғимлар миқдори камида 2 баробарга камайтирилади. Айни чоғда тегишли давлат статистик, молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисобот турлари бекор қилиниши ва бир-бирини такрорловчи шаклларни бирлаштириш эвазига шундай ҳисоботлар миқдори ва уларни тақдим этиш даврийлиги белгиланган муддатларда қисқартирилади.
Шунингдек, айрим фаолият турларини лицензиялаш тартибини соддалаштириш мақсадида, 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб ноширлик фаолияти, қурилиш лойиҳалари экспертизасини ўтказиш, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш каби фаолият турлари учун лицензияларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилиши белгиланди. Бунда мазкур фаолият турларини амалга ошириш учун аввал берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатлари чекланмаган, деб ҳисобланади.
Тадбиркорларга янада қулай шароит яратиш мақсадида интернет тармоғида ягона веб-сайт яратиб, унга лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари рўйхати, лицензия ва рухсатномалар олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот, тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия ва рухсатномалар олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги доимо янгиланиб бориладиган маълумотларни жойлаштириш белгилаб қўйилди. Бу тадбиркорларимизнинг соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан тезкор фойдаланиш ва хабардорлик даражасини оширишга хизмат қилади.
Мазкур Фармонда Адлия вазирлиги зиммасига ҳам аниқ вазифалар юкланди. Яъни прокуратура органлари билан ҳамкорликда ҳисоботларни тақдим этиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг сўзсиз риоя этишлари устидан мунтазам назоратни ўрнатиш, бюрократик ғовларни бартараф этиш ва қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилади.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2012 йил 18 июль куни қабул қилинган “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон эса халқаро экспертлар томонидан жаҳонда молиявий-иқтисодий инқироз ҳали тўлиқ бартараф этилмаган бир пайтда Ўзбекистоннинг дадил инқилобий қадамларидан бири, дастуриламал ҳужжат, дея баҳоланмоқда. Унда қонунчиликни такомиллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилашга ҳамда тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича 2013-2014 йилларда жорий этиладиган комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.
Ушбу Дастурда тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, шартнома муносабатларининг бажарилиши учун жавобгарлик, ташқи иқтисодий фаолият, меҳнат муносабатлари ва бошқа соҳаларда аниқ тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан, 2012 йил 1 августдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни янада яхшилашга йўналтирилган 22 та янги норма ўрнатилди. Унга кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат рўйхатидан ўтгунга қадар устав фондини шакллантириш бўйича қисман тўлов бекор қилинди. Айни чоғда тадбиркорлик субъектига ном бериш ҳақидаги мурожаати статистика органлари томонидан 4 соат ичида кўриб чиқилади. Аввалги тартиб бўйича бундай мурожаатлар 24 соат давомида кўриб чиқилар, бу эса тадбиркорнинг оддийгина ном олиш учун ҳам бир кун ва ундан ортиқ вақтини йўқотишга сабаб бўларди.
Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари учун тижорат банкларида ҳисобрақами очишда имзо намуналарини нотариал тасдиқлатиш ҳақидаги талаб бекор қилинди. Сув ва канализация тармоқларига уланиш учун рухсат бериш тўғрисидаги аризалар икки иш куни, телефон тармоқларига уланишлари эса 10 кун ичида кўриб чиқилади. Илгари тадбиркор бундай коммуникация тармоқларига уланиш учун расмий мурожаат қилгандан сўнг бир ойга қадар кутишга мажбур бўларди.
Жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари катта корхоналар учун 2,3 бараварга, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун 1,7бараварга қисқартирилди. 2014 йилнинг охирига қадар эса барча тадбиркорлик субъектларини солиқ ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этиш тизимига ўтказиш назарда тутилмоқда.
Яна бир янгилик шундан иборатки, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қурилишни амалга ошириш учун рухсатномалар бериш муддатлари 2 бараварга, мазкур рухсатномаларни олиш бўйича харажатлар 5 бараварга, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатганлиги учун тўлов миқдори камида 20 фоизга камайтирилади. Мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати эса 2013 йил 1 январдан бошлаб 7 кунга қисқартирилади. Худди шундай, божхона томонидан юкларни расмийлаштириш ва товарнинг келиб чиқиш сертификатини бериш муддатини 3 кун қилиб белгилаш ҳамда экспорт қилинадиган товарнинг келиб чиқиши бўйича сертификатни бутун контракт ҳажмига бериш жорий этилади. Тадбиркорларимиз юкларни божхонада расмийлаштириш жараёнларини “бир ойна” тамойили бўйича амалга ошириш, даъво аризаси ва илтимосномаларни хўжалик судларига ўз хоҳишларига кўра, электрон шаклда юбориш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар.
2014 йилнинг 1 январидан эътиборан, тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказиш механизми яратилади. Бунда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатлари ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг электрон шаклда берилиши назарда тутилмоқда.
Маълумки, қилмишга жазо тайинлаш жиноят қонунчилигининг алоҳида институтларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий соҳалардаги жиноятлар юзасидан суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти, етказилган зарарнинг миқдорига алоҳида эътибор қаратади. Эндиликда жиноят ишлари бўйича етказилган зарар миқдори кўпайтирилади. Яъни анча миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача, кўп миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача, жуда кўп миқдордаги зарар беш юз бараваридан ортиқ миқдорда белгиланди. Амалдаги қонунчилик бўйича анча миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача белгиланганини назарда тутсак, мамлакатимизда бу соҳадаги жиноий қонунчиликни либераллаштиришда яна бир муҳим қадам қўйилганлигига амин бўламиз.
Шу ўринда айтиш лозимки, Адлия вазирлигига ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган қатор вазифалар юклатилган бўлиб, унинг ижроси юзасидан ўтказилаётган ўрганиш жараёнларида айрим назорат қилувчи органлар томонидан қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланди. Жумладан, 2012 йилнинг 6 ойи давомида назорат қилувчи органлар томонидан 114 та тадбиркорлик субъектида ноқонуний текшириш ўтказилган ва 1202 та ҳолатда текширишларни ўтказиш тартиби бузилган. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди. Яъни 67 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 175 нафар мансабдор шахс маъмурий, 1458 нафари эса интизомий жавобгарликка тортилди. Тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб, судларга 15,1 миллиард сўмлик 1117та даъво аризаси киритилди.
Адлия органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатларидан ўз вақтида хабардор бўлмаслик, фаолиятни ривожлантириш учун яратилган имтиёзлардан самарали фойдаланмаслик оқибатида ишини тўхтатган 680 нафар тадбиркорнинг фаолиятини тиклашга амалий кўмак берилди. 350 мингдан ортиқ тадбиркор эса “Текширишларни рўйхатга олиш китоби” билан таъминланди. Айни чоғда уни тўлдириш тартибига риоя қилиниши юзасидан ҳам доимий мониторинг ишлари амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида тажриба тариқасида Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги инспекциясида “Ягона ойна” тизими жорий этилаётганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
Интернет тўлов муҳити тавсифи ва мақсади
Миллий Матбуот марказида Республика Марказий банки томонидан пул муомаласини такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Пул муомаласи пулларнинг нақд ва нақдсиз кўринишдаги ҳаракати бўлиб, муомала ва тўлов воситаси вазифасини бажаради, товар ва хизматларнинг айланмасини ўз ичига олади. Иқтисодий жараёнларда нақд пул айланмаси нақдсиз пул айланмасига нисбатан кам бўлса-да, уни ташкил этиш, касса операциялари, чиқариш ва ташиш анчайин меҳнат ва вақтни талаб этади. Банк тизимига электрон ахборот технологияларининг кириб келиши бу йўналишдаги серхаражат ишларни янгича ташкил этиш, такомиллаштиришга шароит яратди. Миллий иқтисодиётга электрон пулларнинг жорий этилиши ва ундан фойдаланиш имкониятларининг кенгайиши макроиқтисодий барқарорликни таъминламоқда.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси пул муомаласида нақдсиз тўловлар улушининг ортиб бориши иқтисодиёт учун катта аҳамиятга эга эканини исботлади. Бинобарин, мамлакатимизда ҳам нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш ҳамда банклар томонидан мижозларга янги турдаги сифатли банк хизматларини кўрсатиш чоралари кўриб борилмоқда. “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонун, давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан қабул қилинган қатор қарорлар ижроси банк тизимида инновацион ахборот технологияларини кенг кўламда тадбиқ этиш орқали мамлакатимизда қисқа муддатда миллий тўлов тизимини шакллантиришга имконият яратди. Айни пайтда барча тижорат банкларини ўз ичига олган пластик карточкалар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган Банклараро тўлов тизими фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, микропроцессорли пластик карточкалар ва тўлов терминалларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бу тизим хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳамда миллий ва халқаро ҳисоб-китобларни аниқ вақтда амалга ошириш, пул-кредит сиёсатини самарали юритиш, пул оқимларини бошқаришга ижобий таъсир кўрсатмоқда, энг муҳими банк-молия бозори барқарорлиги таъминланмоқда.
Банк пластик карталари унинг фойдаланувчисига ҳам, уни муомалага чиқарган банкка ҳам қатор афзалликлар яратди.
Пластик карта эгалари ундан универсал тўлов воситаси сифатида фойдаланиб, бугунги кунда товар ва хизматлар учун тўловларни ҳар қандай масофадан туриб ва исталган вақтда амалга оширмоқда. Фойдаланишга қулай, ишончли бўлган пластик эгалари ўзи билан йирик миқдорда нақд пул олиб юришдан халос бўлдилар, вақтини тежашга эришдилар.
Банк карточка ҳисобварағида турган пулларга ҳисобланадиган фоиз кўринишида, солиққа тортилмайдиган қўшимча даромад олмоқда.
Чакана савдо, пуллик хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналарига эса қоғоз пулларни санаш, сақлаш, ташиш каби касса хизмати харажатларини ҳамда уларга сарфланадиган вақтни тежашига шароит яратди. Шунингдек, корхоналарнинг ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказилиши тезкорлиги ҳисобига савдо айланмаси ўсди.
Ҳисоб-китобларнинг соғлом механизми шаклланиши, пул маблағлари айланишини назорат қилиб бориш ҳисобига пул-кредит тизимини юритиш самарадорлиги ошди ва пул массасини бошқариш, муомаладаги нақд пул умумий массасини мақбул меъёрларда сақлаб туришга олиб келди.
Савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги соғлом рақобат муҳити бирмунча жонланди ва пирвардида солиқ тўловлари ҳажми кўпайишига хизмат қилмоқда.
Қайд этиш лозимки, бугунги кунда республикамиз бўйича 12,4 млн донадан ортиқ пластик карта муомалага чиқарилган. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига 149 мингдан ошиқ тўлов терминаллари ўрнатилган. Пластик карталар воситасида кўрсатилаётган хизматлар кўлами ва инфраструктурасининг кенгайиши транзакциялар ҳажмида ҳам акс этмоқда. Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида банк карталари воситасида амалга оширилган транзакциялар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз кўп бўлди.
Банклар амалиётига замонавий технологияларнинг жорий этилиши янги алоқа воситалари – Интернет ва мобиль телефондан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирди. Ҳозирги пайтда 57,5 мингдан ортиқ мижоз интернет-банкинг, салкам 363 минг мижоз мобиль-банкинг хизматидан фойдаланмоқда. Замонавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сафининг ўсиши янги банк маҳсулотларига бўлган талабни ошириб боришни тақозо этмоқда.
Банклар ҳар қандай замонавий компьютер ва телефонларга ўрнатилган html ва wap-браузерлар орқали мижозларга тўла хизматлар пакетини тақдим этмоқда. Улар кечаю кундуз ўз ҳисобрақамларини кузатиб бориш имкониятига эгалар.
Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Марказий банк томонидан республикада электрон тижоратни янада ривожлантириш ва рағбатлантиришни кўзда тутувчи “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Маълумки, бугунги кунда жаҳоннинг йирик савдо компаниялари анъанавий савдо усулларидан фойдаланиш билан бирга электрон тижоратдан ҳам кенг фойдаланмоқдалар. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 10 фоизи харидларни интернет тармоғи орқали амалга оширмоқда ва бу рақам кундан кунга ўсиб бормоқда. Ушбу ҳужжат тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашда қўшимча шароитлар, шу жумладан халқаро стандартларга жавоб берадиган технологик бозор инфраструктураси яратилишини таъминлайди.
Янги қонун, шубҳасиз, товар ва хизматлар бўйича тўловлар айланмаси – пул айланмасини тезлаштириш ва унинг муомаласини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Интернет тўлов муҳити тўловларни ташкиллаштириш
Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тадбиркорлик ривожида янги босқични бошлаб берди. Ҳар икки ҳужжатда белгиланган янги имтиёз ва тартиблар ҳақида мамлакат банк тизими масъуллари, манфаатдор идора ва ташкилотлар ходимлари — кичик бизнес субъектлари вакиллари ҳамда ишбилармонларга маълумотлар беришди.
— Бешта тамойил асосида барқарор ривожланаётган мамлакатимиз иқтисодида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик муҳим ўрин тутади, — дейди Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор Раҳима Қўрғонова. — Айнан ушбу соҳада муайян қонунчилик базаси шакллантирилди. Хусусан, жамият тараққиёти ва иқтисодиёти учун мутлақо янги 9 та қонун қабул қилингани, амалдаги 24 та қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани ҳам юртимизда тадбиркорлик субъектларининг эмин-эркин фаолият юритиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлмоқда. Бу эса тадбиркорларнинг халқаро миқёсда самарали ва ишончли фаолиятини кафолатлайди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, бизнесни юритишнинг жаҳон амалиётида қабул қилинган баҳолаш мезонларини жорий этиш, шу асосда мамлакатнинг халқаро рейтингини янги поғонага кўтариш борасида изчил чора-тадбирлар йўлга қўйилди.
Хусусан, Ўзбекистон банк тизими мамлакатимизда юқори даражадаги қулай сармоя иқлимини юзага келтириш, кредит ташкилотларининг шаффофлигини таъминлаш асосида тадбиркорлик фаолиятини юритиш шартларини яхшилаш, иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда амалиётга эркин бозор иқтисодиёти мезонлари ва талабларига тўлиқ жавоб берадиган тадбирларни амалга оширмоқда.
Ана шундай имтиёзлардан бири — кичик тадбиркорлик субъектларини кредитлашнинг янгича тартиби бўлиб, унга мувофиқ кредитлаш объектлари — микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари сафига оилавий корхоналар ва хусусий тадбиркорлар ҳам қўшилди.
— Ушбу ҳужжатларда мустаҳкамланган меъёрлар кредит ажратиш ва уни қоплаш муддатларини ҳам ўзгартирди, — деди форумда Марказий банк департаменти бошлиғи Азамат Қосимов. — Кредитланаётган лойиҳанинг ўзини ўзи қоплашини ҳисобга олиб, қарз олувчи ўз фаолиятини бошлаши учун айланма маблағларни шакллантириш ва инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун 12 ойгача кредит ажратилади. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун илгари кредитлар узайтириш ҳуқуқисиз беш йил муддатгача берилган бўлса, эндиликда инвестиция кредитлари муддати Банк кенгаши томонидан белгиланади. Бундан ташқари, агар айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар бир йилгача ажратилган бўлса, эндиликда бундай маблағларни бериш муддати бир ярим йилгача, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун айланма маблағларни тўлдиришга ажратилган кредитларни қоплаш муддати 24 ойгача чўзилди.
Кредитни расмийлаштириш жараёнлари максимал даражада соддалаштирилди ва оптималлаштирилди. Энди қарз олувчилар банкка кредит аризаси билан ҳисоб-рақамидаги пул маблағлари оқими кўрсатилган ҳолда бизнес режаларини нафақат қоғозда, балки электрон шаклда топширишлари кифоя.
Бундан буён банкка кредит таъминоти ҳам тақдим этилади. Бу — гаров мулки ёки қимматли қоғоз, банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати, учинчи шахсларнинг кафиллиги, суғурта компаниясининг қарз олувчи томонидан қопланмаслик таваккали бўйича суғурта полиси бўлиши мумкин.
Қарз олувчи аризаси аввалгидек 3 кун ичида кўриб чиқилади ва кредит кўмитасининг қарори чиқарилади. Электрон тарздаги аризага электрон жавоб берилади. Тижорат банклари тез орада тадбиркорлик субъектлари ҳисоб-рақамларидан солиқ ва давлат бюджетига ўтказилаётган бошқа мажбурий тўловлар ундиришдан воз кечадилар.
Айни пайтда ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш мақсадида тижорат банклари томонидан мижозлар билан ҳамкорлик қилишнинг электрон шаклларини жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Президентимизнинг мазкур фармонида белгиланган қулайликлардан яна бири шуки, эндиликда банклар Ягона давлат интерактив хизматлари порталида «Тадбиркорлик субъектининг кабинети» орқали интерактив хизматлар кўрсатишни бошлайди. Ана шундай кабинет туфайли тадбиркорлар учун ўз офисида туриб молия, солиқ, статистик ва бошқа ҳисоботларни тақдим этиш, расмийлаштириш имконияти пайдо бўлади. Интернет-банкинг тизими орқали хизмат кўрсатиши кенгайтирилади, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, коммунал тўловлар, лицензия ва рухсатномалар учун олинадиган давлат божлари ва йиғимларини мана шу тизим орқали амалга ошириш мумкин.
Муҳокама саволлари
1. Интернет тўлов муҳити хусусиятлари
2. Интернет тўлов муҳити тавсифи ва мақсади
3. Интернет тўлов муҳити тўловларни ташкиллаштириш
Маъруза 5. Дебет ва кредит тизимлари.
Дебеттизимлар
Ўзбекистонга пластик карточкаларнинг кириб келиш асослари ва зарурияти
Ўзбекистон Республикасида пластик карточкалар Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 майдаги «VISА» дебет ва кредит карточкаларини муомалага чиқаришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 268-сон Қарорига мувофиқ ТИФ Миллий банки томонидан муомалага чиқарила бошланди. Шу тариқа даставвал ТИФ Миллий банки ва Асака банки ўртасида ягона пластик карточкалар тизими яратилди.
1996 йилнинг охирида Банклар ассоциацияси пластик карточкаларнинг миллий тизими лойиҳасини BGS Smartcard Systems AG халқаро компаниясининг (Австрия) DUET тўлов тизими асосида ташкил эта бошлади. BGS Smartcard Systems AG тўлов тизимларини микропроцессорли пластик карточкалар асосида яратиш ва жорий этиш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади.
Банк пластик карточкаларни республика амалиётига киритишдан мақсад нақд пул маблағларини ва банкдан ташқари пул айланмасини қисқартириш, пул муомаласини юқори савияда ташкил этиш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб этиш ва халқаро талабларга мос равишда банк хизматларини аҳоли, корхона ва ташкилотларга тақдим этиш ҳисобланади.
Маълумки, давлатнинг монетар сиёсатини юритиш ва инфляция даражасини жиловлашда Марказий банк олдида турган мураккаб масалалардан бири чакана ҳисоб-китоб жараёнларидаги нақд пул маблағларининг банк тизимига ёки молия секторига тўлиқ (100 фоиз) даражада қайтиб келишини таъминлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон илк мустақилликка эришгандан сўнг пул айланиши тизимида, шу билан бирга тўлов жараёнларини ташкил қилиш ва тартибга солиш соҳасида катта муаммоларга дуч келганлигини кўриш мумкин. Шу даврда Марказий банк томонидан пухта ишлаб чиқилган монетар сиёсат ва у томондан қўлланилган монетар инструментлар объектив сабабларга кўра кутилган натижани бериши қийин эди. Бу пул айланиши тизимининг ҳали яхши йўлга қўйилмаганлигидан, жумладан чакана ҳисоб-китоб жараёнларининг оддий усуллар асосида олиб борилиши ушбу даражадаги пул айланмасининг устидан мониторинг олиб бориш имкони жуда пастлигидан далолат берар эди.
Пластик карточкалар айнан чакана савдо соҳасида ташкил қилинаётган тўлов жараёнларининг замонавий тарзда, қулай ва тез амалга оширилишини таъминлаш билан бирга давлатнинг монетар сиёсати самарасини рўёбга чиқариш воситаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Пластик карточкалар ёрдамида ташкил қилинаётган пул айланмасининг ҳолатига объектив баҳо бериш ва шу билан бирга унинг келажак ҳолатини аниқ прогнозлаштириш ҳамда ушбу тўлов воситалари орқали макроиқтисодий жараёнларга таъсир этиш ҳолатини кузатиш мумкин.
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, банкдан ташқари пул айланмасини қисқартиришда тўлов карточкаларидан самарали фойдаланилади ва шу орқали пул айланмасининг устидан мониторинг ўрнатишга эришилади.
Кредит тизимлар
Карточкалар бозорининг бугунги ҳолати
Банк пластик карточкалари бозорининг ривожланиш тамойиллари шуни кўрсатмоқдаки, давлат томонидан қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатлар ушбу тўлов воситасининг сони кўпайиши, тўлов айланмасининг ҳажми ошиши ҳамда мазкур тизим инфратузилмаси ривожланишига замин яратди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 445-сон Қарори, Президентимизнинг 2006 йил 3 августдаги «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 433-сон, 2010 йил 19 апрелдаги «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1325-сон, 2010 йил 26 ноябрдаги «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 1438-сон қарорлари республикада пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга оширишга ҳуқуқий асос яратди. Ана шу ҳуқуқий асос туфайли юртимизда пластик карточкалар бозорида юқори даражадаги силжиш кузатилди: 2004 йил ҳолатига уларнинг сони 406 мингта бўлган бўлса, 2014 йил 1 январь ҳолатига келиб 11 068 мингтани ташкил қилди, яъни 27,3 маротаба ўсиш кузатилди. Шунингдек, ушбу карточкалар асосида амалга оширилган транзакцияларнинг ҳажми 2004 йилда 0,1 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, 2014 йил 1 январь ҳолатига 16 307,5 млрд сўмга етди, бу эса таҳлил этилаётган даврда транзакцияларнинг 163 075 маротаба ошганлигидан далолат беради.
Карточкали тўлов тизимларининг инфратузилмасига келсак, савдо ва ҳисоб-китоб шохобчаларининг терминаллар билан таъминланганлик даражаси 2004 йилда 2 782 тани, 2014 йил 1 январь ҳолатига 129 679 тани ташкил қилди (46,6 маротаба ошган), банкомат ва инфокиоскаларнинг сони эса тегишли тарзда 151 тадан 1 733 тага етди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сон Қарорига асосан аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи қуйидаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим:
● авиация ва темир йўллар патталарини сотиш кассалари;
● автовокзал ва автостанциялар кассалари;
● автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари;
● меҳмонхоналар;
● кредит ташкилотлари (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), суғурта ташкилотлари ва молия бозорининг бошқа субъектлари;
● турғун савдо шохобчалари, шу жумладан, дорихоналар (эгаллаб турган майдони ўлчамидан қатъи назар);
● умумий овқатланиш объектлари;
● уй-жой-коммунал, шунингдек телефон алоқа хизматлари, шу жумладан, уяли алоқа телефонлари хизматлари учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари;
● автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
● алоқа бўлимлари;
● маиший хизмат кўрсатиш ҳамда маданий-оммавий ва томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлар;
● аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар.
Марказий банк томонидан 2012 йил 21 апрелда «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисида алоҳида низом ишлаб чиқилди ва бу ўз навбатида, банклараро пластик карточкалар орқали бўладиган ҳар бир тўловнинг ўз вақтида ўтишини, хавфсизлигини таъминлаш ва мижозларга янада қулай шароит яратиб беришни таъминлади.
Тўловларни ташкиллаштириш
Мижозлар эътиборга олиши зарур бўлган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикасида тақдим этилаётган карточкалар шахсий, корпоратив ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мўлжаллангандир. Пластик карточкалар билан операцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва бошқа барча масалалар юзасидан унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилинади, шунингдек банк ва мижоз ўртасида юзага келадиган низолар улар ўртасида банк ҳисобварағини очиш ва юритиш бўйича имзоланган шартнома асосида ҳал этилади.
Тижорат банкларининг пластик карточкалари икки хил – «On-line» ва «Off-line» режимида ишлайди. «Off-line» режимидаги пластик карточкалар электрон ҳамён вазифасини бажарса, «On-line» режимидагилар мижознинг тўғридан-тўғри банкдаги ҳисобварағига кириши ва маблағларни тўсиқсиз ишлатишига имконият яратади.
«On-line» режимида ишлайдиган карточкалар ислоҳотли ҳисобланади, чунки улар фойдаланишда қуйидаги бир қатор афзалликларга эга:
● карточкаларга пул маблағларини тушириш ва уни авторизация қилиш зарурияти йўқ;
● карточкалар орқали амалга оширилган молиявий операциялар ҳақида маълумотларни реал вақт ичида SMS ёрдамида олиш мумкин;
«Интернет банкинг», «Мобил банкинг» ва бошқа янги турдаги хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд;
пластик карточкалардаги пулларни электрон пулларга айлантириш ва электрон тижоратда пул мажбуриятларининг ҳисоб-китобини амалга оширишда фойдаланиш учун имкониятни юзага келтиради.
Ўзбекистон Республикасида пластик карточкалар Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 майдаги "VISА" дебет ва кредит карточкаларини муомалага чиқаришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 268-сон Қарорига мувофиқ ТИФ Миллий банки томонидан муомалага чиқарила бошланди. Шу тариқа даставвал ТИФ Миллий банки ва Асака банки ўртасида ягона пластик карточкалар тизими яратилди.
1996 йилнинг охирида Банклар ассоциацияси пластик карточкаларнинг миллий тизими лойиҳасини BGS Smartcard Systems AG халқаро компаниясининг (Австрия) DUET тўлов тизими асосида ташкил эта бошлади. BGS Smartcard Systems AG тўлов тизимларини микропроцессорли пластик карточкалар асосида яратиш ва жорий этиш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади.
Банк пластик карточкаларини республика амалиётига киритишдан мақсад нақд пул маблағларини ва банкдан ташқари пул айланмасини қисқартириш, пул муомаласини юқори савияда ташкил этиш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб этиш ва халқаро талабларга мос равишда банк хизматларини аҳоли, корхона ва ташкилотларга тақдим этиш ҳисобланади.
Маълумки, давлатнинг монетар сиёсатини юритиш ва инфляция даражасини жиловлашда Марказий Банк олдида турган мураккаб масалалардан бири чакана ҳисоб-китоб жараёнларидаги нақд пул маблағларининг банк тизимига ёки молия секторига тўлиқ (100 фоиз) даражада қайтиб келишини таъминлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон илк мустақилликка эришгандан сўнг пул айланиши тизимида, шу билан бирга, тўлов жараёнларини ташкил қилиш ва тартибга солиш соҳасида катта муаммоларга дуч келганлигини кўриш мумкин. Шу даврда Марказий Банк томонидан пухта ишлаб чиқилган монетар сиёсат ва у томондан қўлланилган монетар инструментлар объектив сабабларга кўра кутилган натижани бериши қийин эди. Бу пул айланиши тизимининг ҳали яхши йўлга қўйилмаганлигидан, жумладан, чакана ҳисоб-китоб жараёнларининг оддий усуллар асосида олиб борилиши ушбу даражадаги пул айланмасининг устидан мониторинг олиб бориш имкони жуда пастлигидан далолат берар эди.
Пластик карточкалар айнан чакана савдо соҳасида ташкил қилинаётган тўлов жараёнларининг замонавий тарзда, қулай ва тез амалга оширилишини таъминлаш билан бирга давлатнинг монетар сиёсати самарасини рўёбга чиқариш воситаси бўлди, десак, муболаға эмас. Пластик карточкалар ёрдамида ташкил қилинаётган пул айланмасининг ҳолатига объектив баҳо бериш ва шу билан бирга унинг келажак ҳолатини аниқ прогнозлаштириш ҳамда ушбу тўлов воситалари орқали макроиқтисодий жараёнларга таъсир этиш ҳолатини кузатиш мумкин.
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, банкдан ташқари пул айланмасини қисқартиришда тўлов карточкаларидан самарали фойдаланилади ва шу орқали пул айланмасининг устидан мониторинг ўрнатишга эришилади.
Муҳокама саволлари
1. Дебет тизимлар
2. Кредит тизимлар
3. Тўловларни ташкиллаштириш
Маъруза 6.Интернет-банкинг
Интернет-банкинг билан танишиш
Банк пластик карточкалари бозорининг ривожланиш тамойиллари шуни кўрсатмоқдаки, давлат томонидан қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатлар ушбу тўлов воситасининг сони кўпайиши, тўлов айланмасининг ҳажми ошиши ҳамда мазкур тизим инфратузилмаси ривожланишига замин яратди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 445-сон Қарори, Президентимизнинг 2006 йил 3 августдаги "Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-433-сон, 2010 йил 19 апрелдаги "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1325-сон, 2010 йил 26 ноябрдаги "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги ПҚ-1438-сон қарорлари республикада пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга оширишга ҳуқуқий асос яратди. Ана шу ҳуқуқий асос туфайли юртимизда пластик карточкалар бозорида юқори даражадаги силжиш кузатилди: 2004 йил ҳолатига уларнинг сони 406 мингта бўлган бўлса, 2014 йил 1 январь ҳолатига келиб 11 068 мингтани ташкил қилди, яъни 27,3 маротаба ўсиш кузатилди. Шунингдек, ушбу карточкалар асосида амалга оширилган транзакцияларнинг ҳажми 2004 йилда 0,1 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2014 йил 1 январь ҳолатига 16 307,5 млрд сўмга етди, бу эса таҳлил этилаётган даврда транзакцияларнинг 163 075 маротаба ошганлигидан далолат беради.
Карточкали тўлов тизимларининг инфратузилмасига келсак, савдо ва ҳисоб-китоб шохобчаларининг терминаллар билан таъминланганлик даражаси 2004 йилда 2 782 тани, 2014 йил 1 январь ҳолатига 129 679 тани ташкил қилди (46,6 маротаба ошган), банкомат ва инфокиоскаларнинг сони эса тегишли тарзда 151 тадан 1733 тага етди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сон Қарорига асосан аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи қуйидаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим:
- авиация ва темир йўллар патталарини сотиш кассалари;
- автовокзал ва автостанциялар кассалари;
- автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари;
- меҳмонхоналар;
- кредит ташкилотлари (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), суғурта ташкилотлари ва молия бозорининг бошқа субъектлари;
- турғун савдо шохобчалари, шу жумладан, дорихоналар (эгаллаб турган майдони ўлчамидан қатъи назар);
- умумий овқатланиш объектлари;
- уй-жой-коммунал, шунингдек телефон алоқа хизматлари, шу жумладан, уяли алоқа телефонлари хизматлари учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари;
- автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
- алоқа бўлимлари;
- маиший хизмат кўрсатиш ҳамда маданий-оммавий ва томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлар;
- аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар.
Марказий Банк томонидан 2012 йил 21 апрелда "Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисида алоҳида Низом (Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 30 майда 2369-сон билан рўйхатга олинган) ишлаб чиқилди ва бу, ўз навбатида, банклараро пластик карточкалар орқали бўладиган ҳар бир тўловнинг ўз вақтида ўтишини, хавфсизлигини таъминлаш ва мижозларга янада қулай шароит яратиб беришни таъминлади.
Операциялар нархининг арзонлиги, бажарилиш тезлигининг юқорилиги, масофадан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлиги электрон пулларнинг муҳим афзалликлари ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 19 апрелдаги «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори мамлакатимизда электрон тўлов тизимини янги босқичга кўтарди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан Uzkart банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган тижорат банклари билан биргаликда онлайн режимида ишлайдиган «Smart-Vista» EMV технологик платформаси жорий этилди.
Бу турдаги пластик карточкалар орқали мижоз ўз карточка ҳисобварақларини реал вақт ичида бошқара олади. Бугунги кунда онлайн режимида ишлайдиган пластик карточкалар сони 8 миллиондан ошган. Бу мамлакатимизда барча банклар томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкаларнинг ярми деганидир.
2013 йил сентябрь ойида Ягона умумреспублика процессинг маркази ва Click компанияси ҳамкорлигида мобиль-банкинг тизими ишга туширилди. Хизматга уланиш учун онлайн пластик карточка фойдаланувчиси исталган банк ёки инфокиоскда Uzkart SMS-ахборот бериш хизматини мобиль телефонига улаши, сўнгра бепул USSD сўровини жўнатиб, ўз пластик карточкасини тизимга боғлаши лозим. Шундан кейин фойдаланувчи мобиль телефон ёки интернет орқали нафақат уяли телефон, интернет, телевидение ва коммунал хизматлар учун тўловни амалга ошириши, балки уйдан чиқмаган ҳолда интернет дўконлардан турли маҳсулотларни харид қилиши мумкин.
Сlick тизими фойдаланувчиларга USSD, SMS ва интернет порталлари воситасида маблағни бир ҳисобдан бошқа ҳисобга ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган мобиль рақами ҳисобини автоматик тўлдириш имконини берадиган «автотўлов»ни фаоллаштириш, тўловлар тарихини кўриш, банк ҳисобварақлари ҳолати тўғрисида SMS хабарлар олишда беминнат дастёр бўлади.
Ҳозирги пайтда ушбу тизим орқали уй ва мобиль телефон, интернет хизматлари учун тўловлардан ташқари 52 турдаги интернет сервис, 20 турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан ҳисоб-китобни амалга ошириш мумкин. Хусусан, «Аvtech», «UZTE» компаниялари томонидан компьютер ва мобиль телефонларини харид қилиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга рўйхатдан ўтказиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатувчи «Gosuslugi.uz» харажатларини тўлаш мумкин.
Алоқа, интернет, телевидение, коммунал хизматлар, солиқ, жарима ҳамда бошқа тўловларни, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан татбиқ этилган «Sms-To'lov» (UPAY), «National Engineering Technologies» компанияси томонидан жорий қилинган MBANK электрон тўлов тизимлари ёрдамида ҳам реал вақт режимида амалга ошириш мумкин.
Электрон ҳисоб-китоблар воситачилик ҳақисиз, сутканинг ҳар қандай вақтида амалга оширилиши аҳолига катта қулайлик яратмоқда.
Бундай имкониятлар банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан (банк-мижоз, интернет банкинг, мобиль-банкинг, SMS-банкинг ва бошқалардан) фойдаланувчилар сонининг ошишига хизмат қилмоқда. Мобиль-банкинг ҳамда SMS-банкинг хизматидан фойдаланувчилар сони ўтган йилдагига нисбатан икки баробар ўсди. Сlick хизмати мижозлари бир миллиондан ошиб кетди.
Мамлакатимизда электрон тўлов механизмларининг такомиллаштирилиши электрон савдо имкониятларини янада фаоллаштириш имконини бермоқда. Бу товарлар айланиши, пул муомаласини янада тезлаштириш, бозорларнинг очиқлигини оширишга, пировардида, халқимиз турмуш даражасининг янада яхшиланиб, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишига хизмат қилади.
Интернет-банкинг хусусиятлари
Ўзбекистон Марказий банки яқинда Миллий матбуот марказида «Замонавий банк хизматларини ривожлантириш истиқболлари» мавзуида матбуот конференцияси ўтказди.
Марказий банкнинг Тўлов тизимлари ва ахборотлаштириш департаменти директорининг ўринбосари Улуғбек Маҳмудов ҳамда Пул муомаласи департаменти директорининг ўринбосари Фахриддин Бобоев банк соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёни ҳақида журналистларга ахборот бердилар.
Уларнинг тақдимотида электрон тўловларни ривожлантиришга алоҳида ўрин берилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда «Uzpaynet», «SMS-To’lov», «Интернет-банкинг», «СМС-банкинг», «Мобил банкинг», «Банк-Мижоз» тўлов тизимлари ишлаб турибди. Булар, энг аввало, тадбиркорликни, шу жумладан электрон тижоратни ривожлантиришга яқиндан ёрдам бермоқда.
Бугунги кунда «Банк-Мижоз» ва «Интернет-банкинг» хизматларидан 44 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фойдаланмоқда. «Мобил банкинг» (wap-банкинг) мамлакатимиз банкларининг 107 мингдан ортиқ мижозига хизмат кўрсатмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида бундай хизматлардан фойдаланувчилар сони 50 фоизга кўпайди.
Бир кеча-кундузда «Uzpaynet» тизими орқали 2,5-3 миллион транзакциялар ўтмоқда. «SMS-To’lov» бир қанча хизматлар ҳақини мобил телефон орқали пластик карточкалар билан тўлаш имкониятини таъминламоқда. Ҳар бир мижозга электрон рақамли имзо берилади. Бу имзо фойдаланувчининг аутентификациясини ҳамда уни маблағларидан рухсатсиз фойдаланилишидан ҳимоя этишни таъминлайди.
Матбуот конференцияси ташкилотчилари қайд этиб ўтганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда
1 466 та инфокиоск ва банкомат ўрнатилган. Истеъмолчилар уларнинг ёрдамида харажатларга карточкасидан қилинган маблағ сарфиёти ҳақида кўчирма олиши, коммунал хизматлар учун ва алоқа корхоналари хизматига ҳақ тўлаши, DUET ҳисобварағидан пластик карточкага маблағ тушириши, пластик карточкадаги балансни билиб олиши мумкин.
Яқин-яқинларгача «электрон ҳамёнлар»дан нолиб келган одамлар ҳам эндиликда уни қулай ва ишончли тўлов воситаси эканлигига ҳамма ерда ишонч ҳосил қилмоқдалар. Мамлакатимиз банклари томонидан 9,7 миллиондан ортиқ пластик карточкалар чиқарилди. Уларнинг ёрдамида ўтган йили қарийб 8,7 триллион сўмлик нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилинди. Улар «Uzkart» тизимига бирлаштирилган. Бу эса битта терминалнинг ўзида турли банклар чиқарган карточкалардан тўлов қабул қилиш имконини бермоқда.
«Uzkart» тизими 2015 йилга бориб DUET тизимларидан on-line тизимларига тўлиқ ўтишни амалга оширади деб режалаштирилмоқда. Бироқ DUET карточкаларидан фойдаланувчилар уларнинг техник амал қилиш муддати тугаллангунига қадар фойдалана оладилар. DUET карточкасида тўлов сизнинг пластик карточкангизга ўтказилган пул ҳисобидан амалга оширилса, on-line тизимида пул тўғридан-тўғри сизнинг банкдаги ҳисоб-китоб варағингиздан ўтказиб олинади. Ҳозирча улар параллель тарзда фаолият кўрсатмоқда, айни бир вақтда бир тизимдан иккинчисига босқичма-босқич ўтиш амалга оширилаётир.
Оn-line да тўлов DUETдагидан фарқли равишда Интернет орқали ва алоқа канали орқали амалга оширилади. Терминалга уланган модем банк сервери билан алоқани таъминлайди, серверда эса операциялар амалга оширилади.
Аҳолини харид учун ҳақни on-line йўли билан тўлаш имкониятини таъминлаш учун сотувчи «Uzkart» билан ишловчи терминалнинг дастурий таъминотини ўзгартириши кифоя. Бунинг учун банкка боришнинг, терминал топширишнинг ҳожати йўқ. Алоқа канали ва Интернет орқали банк серверига аппарат улангани ҳамони дастурий таъминот ўз-ўзидан ўзгаради ва терминал DUET тизими карточкалари билан ҳам, on-line тизими карточкалари билан ҳам бемалол иш олиб бораверади.
Ҳозирги пайтда on-line тизимининг ривожланишига бир қанча муаммо, хусусан алоқа канали имкониятлари билан боғлиқ равишда секин ишлаш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тўловларни «Uzkart» пластик карточкаларидан қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш ҳоллари, янги пластик карточкалар билан ишлайдиган савдо нуқталари сони етарли эмаслиги сингари муаммолар тўғаноқ бўлмоқда.
Марказий банк on-line тизими алоқа тармоқларига бевосита боғлиқлигини инобатга олиб, Давлат алоқа ва ахборотлаштириш қўмитаси билан биргаликда 24 000 та модем сотиб олди ва босқичма-босқич жорий этмоқда. Тошкентда шунингдек оптик-тола тармоқларини йўлга қўйиш ишлари ҳам олиб борилмоқда – бундай тармоқлар орқали маълумотлар узатиш тезлиги анчагина юқоридир.
Электрон тўлов тизимларини уларнинг фаолият соҳасини кенгайтириш ҳамда юртимиздаги банкларда янги хизматларни жорий этиш орқали янада ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Муҳокама саволлари
1. Интернет-банкинг билан танишиш
2. Интернет-банкинг хусусиятлари
Маъруза 7. Тўлов тизимларидаги транзакциялар алмашинуви протоколлари.
Тўлов тизимларидаги транзакциялар алмашинуви протоколлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли қарори билан республика “Электрон ҳукумат” тизимининг комплекс ахборот тизимлари таркибига Марказий банкнинг “Чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш клиринг тизимини яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг биллинг тизими билан интеграллаш” лойиҳаси ҳам киритилган бўлиб, мазкур Клиринг тизимини 2014 йил амалиётга татбиқ этиш белгиланган.
Ушбу тизимни яратишдан мақсад унга тижорат банклари филиаллари, кассалари ва Банклар ассоциацияси қошидаги Ягона умумреспублика Процессинг марказини улаган ҳолда, жисмоний шахсларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек коммунал хизматлар ва мобил алоқа операторлари учун тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш имкониятини яратишдан иборат. Шунингдек, мазкур тизим мижозларга куну-тун банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш ва банк инфокиосклари орқали ишлаш имкониятини беради.
Мазкур қарорнинг ижросини самарали таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг 2013 йил 29 июндаги 710-сонли Фармойиши қабул қилинган бўлиб, унда “Клиринг” ахборот тизими мажмуаси бўйича мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи таркиби ва тизимни амалиётга жорий этилиши бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда тизимни тўлиқ амалиётга жорий этиш муддати 2014 йил 1-чораги деб белгиланди.
Лойиҳа икки босқичда амалга оширилди.
Биринчи босқичда Марказий банк ҳузурида Ҳисоб-китоб банки ташкил қилиниб, банк мижозларининг мажбуриятлари бўйича банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини тўғридан-тўғри дебетлаш механизми яратилди ва Ягона умумреспублика Процессинг маркази билан ўзаро фаолияти йўлга қўйилди. Бу босқич белгиланган муддатда, яъни 2013 йил 16 сентябрда бажарилиб, ҳозирги кунда барча банк картлари орқали амалга оширилган тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар Марказий банкнинг Клиринг тизими орқали ўтказилмоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқий асосларни белгилаб бериш мақсадида Адлия вазирлигида 2369-сон билан рўйхатга олинган “Ўзкарт банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисида”ги Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ҳозирги кунда ушбу тизим орқали амалга оширилган ўртача ойлик транзакциялар суммаси 1,14 трлн сўмни ташкил этмоқда.
Иккинчи босқичда 2013 йилнинг 4-чораги ва 2014 йилнинг 1-чораги давомида Марказий банкнинг Клиринг тизими билан Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизими, шунингдек, “Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси ҳамда “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияларининг биллинг тизимлари интеграция қилинган ҳолда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда электр энергияси ва газ истеъмоли тўловларини реал вақт режимида амалга ошириш имконияти яратилди.
Шу билан бирга, Адлия вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб клиринг тизими тўғрисида”ги Низом 2014 йил 4 апрелда 2570-сон билан рўйхатга олиниб, яратилган тизимни бир маромда ишлаши учун ҳуқуқий асос таъминланди.
Клиринг тизими иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси, ДАК “Ўзбекэнерго”, АК “Ўзтрансгаз”, шунингдек, тижорат банклари билан Худудий электр тармоқлари, “Газтаъминот” корхоналари ўртасидаги икки томонлама шартномалар ҳамда Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош маркази ва “Билайн” уяли компанияси ўртасида тузилган ўзаро Бош келишувлар асосида тартибга солинди.
Ҳозирда Марказий банк Клиринг тизими орқали ушбу йўналиш бўйича амалга оширилган тўловларнинг ўртача кунлик суммаси 228 млн. сўмдан ошиб, шундан, ишлатилган электр энергияси учун ўртача кунлик тўловлар 165,5 млн. сўмни, истеъмол қилинган газ учун ўртача кунлик тўловлар 46,0 млн. сўмни, шунингдек солиқлар бўйича ўртача кунлик тўловлар 16,5 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, тўловлар ҳажмини ошиб боришини инобатга олиб, 2013 йил 12 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини 2013-2020 йилларда ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг” 2-сонли баённомасига асосан, Марказий банк Клиринг тизимини техник жихозлаш лойиҳаси Давлат буюртмасига киритилди. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда тендер савдолари ўтказилиб, Клиринг тизими учун сервер ва хотира жиҳозларини ҳарид қилиш шартномаси имзоланди ва Республика ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилди.
Бугунги кунда Клиринг тизими фаолиятини кенгайтириш мақсадида тизимга уланиш таклифи билан Давлат алоқа қўмитасига таркибига кирувчи “Ўзбектелеком”, “Ўзонлайн”, “Ўзмобайл” корхоналари, “Сувсоз” ДУК, “Иссиқлик қуввати” УК, “Махсустранс” ДУК, шунингдек, Юселл ва Перфектум Мобайл мобил алоқа операторларига хат ва техник талаблар юборилди.
Юселл уяли компанияси томонидан бугунги кунда Клиринг маркази билан мослаштириш ишлари амалга оширилиб, тест синовлари ўтказилмоқда. Қолган хизмат кўрсатувчи корхоналар техник талабларни ўрганиш жараёнида. Мазкур корхоналарнинг ахборот тизимлари тайёрлигига қараб, уларнинг биллинг тизимлари Марказий банкнинг Клиринг тизимига босқичма-босқич уланиб борилади.
Хулоса қилиб айтганда, чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш Клиринг тизими белгиланган муддатларда ишга туширилган бўлиб, аҳолига солиқ ва мажбурий тўловларни, кўрсатилган маиший ва бошқа хизматлар тўловларини амалга ошириш учун қўшимча қулайликлар яратилди.
Банк тизими томонидан ушбу ахборот тизимидан фойдаланиш самарасини ошириш мақсадида унинг жорий қилиш доирасини янада кенгайтириш ва такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида тақдим этилаётган карточкалар шахсий, корпоратив ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мўлжаллангандир. Пластик карточкалар билан операцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва бошқа барча масалалар юзасидан унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилинади, шунингдек, банк ва мижоз ўртасида юзага келадиган низолар улар ўртасида банк ҳисобварағини очиш ва юритиш бўйича имзоланган шартнома асосида ҳал этилади.
Тижорат банкларининг пластик карточкалари икки хил - "On-line" ва "Off-line" режимида ишлайди. "Off-line" режимидаги пластик карточкалар электрон ҳамён вазифасини бажарса, "On-line" режимидагилар мижознинг тўғридан-тўғри банкдаги ҳисобварағига кириши ва маблағларни тўсиқсиз ишлатишига имконият яратади.
"On-line" режимида ишлайдиган карточкалар ислоҳотли ҳисобланади, чунки улар фойдаланишда қуйидаги бир қатор афзалликларга эга:
- карточкаларга пул маблағларини тушириш ва уни авторизация қилиш зарурияти йўқ;
- карточкалар орқали амалга оширилган молиявий операциялар ҳақида маълумотларни реал вақт ичида SMS ёрдамида олиш мумкин;
"Интернет банкинг", "Мобиль банкинг" ва бошқа янги турдаги хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд;
пластик карточкалардаги пулларни электрон пулларга айлантириш ва электрон тижоратда пул мажбуриятларининг ҳисоб-китобини амалга оширишда фойдаланиш учун имкониятни юзага келтиради.
Республика “Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари таркибига киритилган Марказий банкнинг чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш Клиринг тизими аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини камайтириш, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ҳамда аҳолига коммунал ва бошқа хизматлар учун чакана тўловларни амалга ошириш бўйича қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий этилган.
Мазкур тўлов тизимини яратиш жараёнида қуйидагилар амалга оширилди:
- чакана тўловлар ҳолатини кенг таҳлил қилиш натижасида мавжуд ечимларнинг афзаллик ва камчиликларини аниқлаш;
- клиринг тизимини яратиш ва жорий этиш заруриятини асослаш;
- клиринг тизими учун техник талаблар ва бошқа лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва “Электрон ҳукумат” тизими структураси билан келишиш;
- чакана тўловлар клиринг тизими қатнашчиларининг ахборот тизимлари ва биллинг тизимларига қўйиладиган талаблар ва дастурий интерфейсни ишлаб чиқиш;
- клиринг тизими инфраструктурасида ахборот муҳофазаси ва хавфсизликни таъминлаш;
- клиринг тизимининг дастурий таъминотини ва маълумотлар базаларини яратиш, сервер ва бошқа техникаларни ишга тушириш, қатнашчилар билан ўзаро шартномалар тузиш;
- аҳоли ва хўжалик субъектларига хизмат кўрсатувчи муассаса ва корхоналарнинг биллинг тизимини ўрганиш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқиш;
- клиринг тизимини аҳоли ва хўжалик субъектларига хизмат кўрсатувчи муассаса ва корхоналарнинг биллинг тизимлари билан ўзаро боғлаш;
- клиринг тизимининг қатнашчилари ва фойдаланувчилари таркибини, қатнашчилар томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар сонини мунтазам равишда кўпайтириш мақсадида кенг тарғибот ишларини олиб бориш;
- клиринг тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ Ҳукумат қарорларини ўз вақтида бажариш.
4. Клиринг тизимини жорий этиш жараёни 2013 йил 3-чорагида бошланиб, ҳозирги кун ҳолатига қуйидагилар ижро этилди:
- 1-босқичда мавжуд банклараро чакана тўлов тизимларининг фаолиятини самарали ташкил қилиш ва депозит муносабатлардан воз кечиш мақсадида клиринг тизимида Ҳисоб-китоб банки вазифалари татбиқ этилди;
- 2-босқичда Давлат солиқ қўмитаси ҳамда “Ўзбекэнерго” АЖ ахборот тизимлари билан интеграция қилган ҳолда клиринг тизими орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳамда электр энергияси истеъмоли учун тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди;
- 3-босқичда клиринг тизимига телекоммуникация провайдери ва операторлари ҳамда коммунал хизмат (телекоммуникация хизматлари, эксплуатацион ва коммунал хизматлар) корхоналарининг ахборот ва биллинг тизимлари уланди ва тўловлар амалга оширилмоқда.
Клиринг тизими иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олиш мақсадида “Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2570, 04.04.2014 й.) ишлаб чиқилди.
Клиринг тизими ва хизмат кўрсатувчи муассаса (корхона)ларнинг ўзаро тўловларни ўтказилишини таъминлаш мақсадида технологик қўлланмалар ишлаб чиқилди.
5. Ҳозирги кунда клиринг тизими орқали банклар томонидан қуйидаги муассаса (корхоналар) хизматлари учун тўловлар қабул қилинмоқда ва ўтказилмоқда:
- Давлат солиқ қўмитаси;
- “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АК;
- коммунал хизмат корхоналар “Махсустранс” ДУК ва “Сувсоз” ДУК;
- мобил телефон операторлари ва интернет провайдерлари “Unitel” МЧЖ, “Rubicon Wireless Communication” ХК МЧЖ, “Ўзбектелеком” АЖ филиали “ЎзМобайл”;
- телевидение хизматларини кўрсатувчи “NetTelevision” МЧЖ.
2015 йил 1 январдан 25 ноябргача бўлган давр давомида клиринг тизими орқали ўтказилган тўловлар қиймати жами 487 млрд сўмдан зиёдни ташкил қилди. Муассаса (корхоналар) бўйича ўтказилган тўловлар қуйидагича:
- Давлат солиқ қўмитаси – 117 млрд 696 млн сўм;
- “Ўзбекэнерго” АЖ – 195 млрд 624 млн сўм ва “Ўзтрансгаз” АК – 171 млрд 198 млн сўм;
- “Махсустранс” ДУК – 2 млрд 376 млн сўм ва “Сувсоз” ДУК – 406 минг 185 сўм;
- “Unitel” МЧЖ – 458 млн 637 минг сўм, “Rubicon Wireless Communication” МЧЖ – 14 млн 605 минг сўм, “Ўзбектелеком” АЖ филиали “ЎзМобайл”– 1 млн 486 минг сўм;
- “NetTelevision” МЧЖ – 245 млн 297 минг сўм.
Айтиш жоизки, бу кўрсаткичлар ҳар ойда ошиб бормоқда, яъни клиринг тизими солиқ, коммунал ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга ошириш учун самарали хизмат қилмоқда.
Юқорида келтирилган ва бошқа шу турдаги хизмат кўрсатувчи корхоналар фойдасига ўтказиладиган тўловларни 2016-2018 йиллар давомида тўлиқ клиринг тизимидан ўтказилишига эришиш режалаштирилган. Жумладан, “Тошиссиққуввати” УК, “Туямуюн-Ургенч” сувоқава тизимини эксплуатация қилиш бошқармаси, “UZDIGITAL TV” МЧЖ корхоналарининг биллинг тизимлари клиринг тизимига уланган бўлиб, тўловларни ўтказиш учун имконият яратилган.
Шунингдек, яқин йилларда клиринг тизимининг абонентлари сонини ошириш, тизимнинг хизматлари доирасини кенгайтириш, яъни хизмат кўрсатувчи янги корхоналарни тизимга улаш назарда тутилмоқда.
Жумладан, барча стационар телефон операторлари ва филиаллари (“Ўзбектелеком”, “ТШТТ”, “Бизнесни ривожлантириш маркази” ва бошқалар), Интернет провайдерлари, барча мобил телефон операторлари, телевидение хизматларини кўрсатувчи операторлар фойдасига клиринг тизими орқали тўловларни ўтказиш режалаштирилмоқда.
Муҳокама саволлари
1. Тўлов тизимлари
2. Тўлов тизимларидаги транзакциялар
3. Транзакциялар алмашинуви
4. Протоколлар
Маъруза 8. Электрон тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари.
Электрон тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари
Электрон тижорат тизимини республика ва халқаро миқёсда юритишни ва ривожлантиришни асосий йўналишлари ва омиллари; электрон тижорат тизимининг имкониятлари ва афзалликлари; электрон тижорат моделлари; электрон тижорат ривожланишининг меъёрий-ҳуқуқий базаси; электрон рақамли имзо;электрон тижоратнингахборот, дастурий-техник таъминоти; электрон тижорат халқаро стандартлари; Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратнинг ҳолати; электрон тижорат соҳасида стандартлаштириш, суғурта, солиқ тизими; электрон тижорат соҳасида сертификация ва лицензиялаш; конвертация; электрон тижоратда маркетинг ва логистик бошқарув; электрон хужжат алмашиниши; электрон тижорат тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик йўналишлари; электрон тижорат юритишнинг андозалари; электрон тижоратда ахборот алмашинув жараёнлари, администратор серверини бошқариш; электрон тижорат тизимининг умумий таснифи ва тузилмаси; маълумотлар базаси ва уни бошқариш усуллари; электрон тижоратда кредит ва дебит пластик карточкалар; электрон тўлов тизимларини ривожлантириш истиқболлари; Web, Internet ва бизнес технологиялари ёрдамида электрон тижорат соҳасига лозим бўлган тизимни яратиш, таҳлил қилиш, дизайн ишлаб чиқиш; электрон бизнесни моделлаштириш ва бошқариш; транзакцион қайта ишлаш ва объектлар аро алоқа; Internet-маркетинг ва реклама; Электрон тижорат инструментлари; электрон тижоратда инновацион технологиялар; электрон тижоратнинг замонавий инфратузилмаси; электрон тижоратда ахборот технологиялари ва техникасини қўллаш; магнит ва электрон карточкалардан фойдаланиш каби назарий билим ва амалий кўникмаларни тингловчи тассаруфида шакллантиришдан иборат.
Мамлакатнинг мустақилликка эришиши ва жамият учун рационал таркибда тижорат юритувчи, яъни ахборот технологиялари ва инфратизим имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда электрон тижоратни ташкил эта олувчи етук мутахассисларни тайёрлаш. Айниқса жахон бўйлаб хукм сураётган молиявий ва иқтисодий инқироз даврида нақд пулдан фойдаланишнинг оптимал вариантларидан бири бўлган пластик кредит ва дебит карталарини оммавий амалда қўллаш ва унинг жамият тараққиётига бўлган иқтисодий самараси нималарда намоён бўлишини тингловчилар онгига сингдириш. Мавжуд барча турдаги маҳсулотлар ва сервис хизматлари учун электрон пуллар орқали тўловларни амалга ошириш технологияси, электрон пул транзакцияси ва логистикаси ҳақидаги назарий билим ва амалий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат. Лойиҳада мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда омма орасида электрон тижоратни ривожлантириш учун зарур бўладиган техник, ташкилий, меёрий-ҳуқуқий, дастурий ва ахборот таъминотларни, зарур маълумотларни излаш технологиясини, маҳсулот ва хизмат учун тўловларни амалга ошириш механизмини яратиш ва амалда қўллаш кўникмаларини тингловчиларда шакллантирш муаммо сифатида қаралади.
Электрон тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари
Жамиятни ахборотлаштириш ҳозирги замоннининг давр талабига айланиб бормоқда. Инсон фаолиятининг барча жабҳалари ахборотни қабул қилиш ва ўзлаштириш жараёнлари билан ҳам чамбарчарс боғлиқдир. Ривожланишнинг замонавий босқичида ахборот технологиялари жамиятни мўтадил тараққий этишига бевосита таъсир этувчи илмий техникавий тараққиётнинг устивор йўналишларидан ҳисобланади. Ахборот технологияларининг стратегиг мақсадлари қаторига бизнесни ривожлантириш, уни самарали бошқарувини таъминлаш ҳамда фаолият жараёнларини амалга ошириш ҳаражатларини максимал тежаш киради.
Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фаолиятни юқори суръатларда автоматлаштириб бориш жараёни хавфсизликни пасайиш хатарини кучайтиради. Ахборот технологияларининг кенг тарқалганлиги ва ахборотга кириш имкониятининг мавжудлиги хавф солувчи таъсирларга кўпроқ мубтало бўлади. Амалиётда бундай ҳолатларга кўплаб мисоллар келтирса бўлади. Масалан, ахборот тизимлари тараққий этган АҚШда ҳар 20 сонияда дастурий тизимлардан фойдаланиш орқали содир этиладиган кўплаб жиноятлар кузатилади. Мазкур жиноятларнинг 80%и Internet халқаро тармоғи орқали содир этилади. Компьютер тармоқларини бузиш ва бу йўналишдаги ножуя ҳатти-харакатлар оқибатида кўриладиган зарарлар миқдори йилига 100 млн. АҚШ доллардан кўпроқ маблағни ташкил этмоқда.
Маълумки, хўжалик фаолиятини юритувчи субъектлар молиявий ҳамда иқтисодий масалаларни ҳал этиш мақсадида ўзаро муносабатларда бўладилар. Мазкур муносабатлар маълумот алмашиш, уни тақсимлаш, сақлаш ва ишлатиш юзасидан вужудга келади ва ўз навбатида турли қалтисликларни рўй бериш эҳтимолини юзага келтиради. Шу сабабдан корхона ва ташкилотларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш мазкур муносабатларда қатнашувчи субъектларнинг манфаатларини ва қонуний ҳуқуқларини ҳимояланишининг кафолатини белгилаб беради.
Ҳозирги кунда хўжалик субъектларининг рақобатбардошлик даражаси махфий маълумотларни сақлаш, уларни ўзгариши ёки йўқолишини олдини ола билишга боғлиқ бўлиб қолган. Бу ўз навбатида молиявий секторда фаолият юритаётган муассасаларнинг ахборот базаларига кириш, турли махфий маълумотларини кўчириш, ўғирлаш, электрон тўлов тизимларини бузиш ҳолларида ўз аксини топмоқда. Компьютер тармоқларига кириш орқали ғаразгўйлар нафақат қимматли маълумотларга эга бўлмоқдалар, балки тегишли вирус дастурларини тарқатиш орқали бутун бир тизимга катта шикаст ҳам етказмоқдалар. Бу каби хатти-ҳаракатлар нафақат ахборот тизимлари, балки ахборотларни мухофаза қилувчи тизимларни фаолиятини бузилишига олиб келадиган ахборот қалтисликларини юзага келишига сабаб бўлмоқда. Ахборот тизимининг ишдан чиқиши ва қимматли маълумотларни йўқолиши натижасида кўрилаётган зарарлар нафақат кичик ва ўрта бизнес субъектларининг, балки йирик корхоналарнинг фаолиятига нуқта қўйиши мумкин.
Хўжалик субъектлари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлаш ахборот қалтисликларини самарали бошқариш механизмини ташкил этиш, рўй бериши кутилаётган хавф-хатарларни олдини олиш ҳамда қалтислик даражасини пасайтириш юзасидан турли хил чораларни кўришни талаб этади. Ҳозирги кунда ахборот қалтисликларини бошқариш маълумот ва ахборот тизимларини ҳимоялаш соҳаси менежментининг энг долзарб йўналишлардан ҳисобланади. Унинг асосий вазифалари қаторига фаолият жараёнида юзага келувчи қалтис вазиятларни тўғри баҳолаш, эҳтимолли йўқотишлар даражасини аниқлаш ва ҳодисаларнинг номувофиқ рўй бериши эҳтимолини баҳолаш, қалтисликлар даражасини камайтириш бўйича чора - тадбирларни ишлаб чиқиш киради. Шу сабабли ахборот қалтисликларини бошқариш деганда одатда хўжалик субъектларининг мустақил ички корпоратив сиёсати ва ахборотларни мухофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базанинг маълум доирасида ахборот қалтисликларни камайтириш, бу борада мониторинг олиб бориш ва хўжалик фаолиятга мослаштириш жараёнларини ташкил этиш тушунилади.
Бугунги кунда қалтисликларни бошқаришнинг истиқболли йўналишларидан бири унинг корпоратив бошқарув тизимини яратиш ҳисобланади. Бу - корхонанинг фаолиятига хос қалтисликларни, ҳамда мавжуд муаммоларни комплекс тарзда баҳолаш имконини яратади. Ушбу тизим самарасидан нафақат корхонанинг ички ишлари ҳолати, балки унинг имиджи ҳам боғлиқдир, бундан ташқари бошқарилаётган корхона фаолиятининг ҳамкорлари ва мижозлари томонидан ижобий баҳоланишига ҳам таъсир этади. Шундай экан, қалтисликларни бошқариш ахборот-коммуникация соҳасида ҳам ўта долзарб ҳисобланади.
Қалтисликларни рўй бериши оқибатида етказилиши мумкин бўлган зарарларни тезкор ва самарали бартараф этишни олдиндан молиялаштириб бориш зарар оқибатида етказиладиган кескин молиявий босимни енгилаштириш учун ундан кутиладиган зарар қийматини олдиндан вақт бўйича тақсимлаб бориш ҳисобланади. Бу ўз навбатида корхонанинг барқарор фаолият юритишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли халқаро амалиётда қалтисликларни бошқаришнинг қуйидаги услублари учрайди, улар қалтисликларни тақсимлаш ва диверсификациялаш, кутилмаган йўқотишларни қоплаш учун маблағларни заҳиралаштириш, ва ниҳоят қалтисликларни суғурталашдир.
Лекин бугунги кунда жамиятимизда ахборот қалтисликларини ушбу услублар ёрдамида бошқариш жуда суст кечмоқда. Айниқса зарарларни қоплаш, фаолиятдаги молиявий ноаниқлик даражасини камайтиришни таъминлашда қалтисликларни бошқаришнинг самарали услубларидан ҳисобланадиган суғурта фаолиятининг ўзлаштирилиши ғоят паст даражада. Холбуки, ушбу қалтисликлар кундалик ҳаётимизда намоён бўлсада, корхона раҳбарлари унинг моҳиятини ҳали ҳам тўлиқ англаб етганлари йўқ.
Буларнинг барчаси ахборот-коммуникация соҳасида унинг фаолиятига хос қалтисликларни самарали бошқариш механизмини амалда жорий этиш, қалтисликлар оқибатини баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш ҳамда қалтисликларни рўй бериш эҳтимолларини камайтириш борасида аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Бу ўз навбатида суғурта муносабатларини тўлақонли шакллантириш ва талаб даражасида ривожлантириш орқали қалтисликларни минималлаштириш, бу борада тегишли консалтинг ва олдини олиш тадбирларини амалга ошириб бориш билан бир қаторда уларнинг рўй берган ҳолатларида етказилган зарарларни фаолият барқарорлигига таъсир этмаган ҳолда бартараф этиш механизмини вужудга келтириш билан изоҳланади.
Муҳокама саволлари
1. Электрон тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари
2. Электрон тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари
Маъруза 9. Электрон тўловларнинг норматив-ҳуқуқий базаси.
Қонунлар
Қонунлар:
Ўзбекистон Республикаси "Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси "Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси "Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни
Нормативактлар
"Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низоми |
№ 2465 |
№ 1470 |
|
№ 1545 |
|
№ 1552 |
|
№ 1850 |
|
"Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисида"ги Низоми |
№ 2155 |
“Ўзкарт” банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида |
№ 2369 |
№ 1767 |
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида низом |
№ 2570 |
Қарорлар
Иқтисодиётимизга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг татбиқ этилиши, ўз навбатида, истеъмолчилар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқди десак, муболаға бўлмайди. Бугунги кунда мамлакатимизда электрон тўловлар, интернет глобал тармоғи ва мобил алоқа воситалари орқали банк соҳаси мижозлари учун интерактив хизматлар кўрсатиш тизимлари жорий этилиб, улардан самарали фойдаланилмоқда. Хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, кичик бизнес ва тадбиркорлик вакиллари томонидан ўз фаолиятлари жараёнида электрон тўловлар ва электрон тижорат имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий натижаларга эришишларида етарли асосларни яратади.
йни вақтда банк-молия секторида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ўсиб борувчи глобал тенденцияси, банк пластик карточкалари миқдорининг ўсиши ҳамда электрон тўловлар ва электрон тижоратнинг ривожланиб бориши баробарида, юртимизда электрон тўловлар ва электрон тижорат соҳасидаги қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши фаоллашиб бормоқда. Мамлакатимиз банк ва молия муассасалари интернет глобал тармоғи ва мобил алоқа воситалари орқали ўз мижозларига масофадан туриб электрон тўловлар, “SМS-банкинг”, “Мобил-банкинг” каби интерактив банк хизматларини кўрсатмоқдалар.
Тижорат банклари томонидан эса аҳолига кенг миқёсда масофавий банк хизматлари тақдим этилаётгани диққатга сазовордир. Мамлакатимизда 2013 йил 1 январь ҳолатига 9,57 млн. дона пластик карточкалар чиқарилган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 млн. донага кўпдир. Ҳисоб-китоб терминалларининг сони эса 2012 йилдаги 99,5 мингтадан жорий йилда 112,7 мингтага етди. Республика банк муассасалари томонидан кенг миқёсда ҳисобларни масофавий бошқариш хизматлари кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мазкур хизматлардан фойдаланувчилар сони 92 мингтага етди, жумладан, “Интернет-банкинг” ва “Банк-мижоз” хизматидан фойдаланувчилар сони 38,8 мингтага, “Мобил-банкинг” ва “SMS-банкинг” 53,6 мингтадан зиёдни ташкил этади.
Ҳозирда ахборот технологиялари соҳаси субъектлари томонидан электрон тўловлар ва электрон тижоратни амалга оширишни автоматлаштириш имконини берувчи хилма-хил технологик ечимлар таклиф этилмоқда. Хусусан, интернет тармоғида пластик карточкалар билан тўловларни амалга ошириш имконини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Интернет тармоғининг «uz» доменида интернет-дўконлар мавжуд бўлиб, фойдаланувчиларга масофадан туриб, муайян вақт тартибида эҳтиёж бўлган товарларини харид қилиш ва хизматлардан фойдаланишлари учун фаолият кўрсатилмоқда.
Зарурий телекоммуникация ва дастурий инфратузилманинг мавжудлиги электрон тижорат ва электрон тўловлар тизими ривожланиш жараёнининг муҳим таркиби ҳисобланади. Республика коммуникация тармоқларининг фаол ривожи фуқаролар учун электрон хизмат кўрсатиш спектри ва ҳудудий қамровининг кенгайишида муҳим омил бўлди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан тақдим этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да илгари сурилган қонунчилик ташаббусларининг изчиллик билан амалга оширилиши давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга керакли асос яратди ва юртимизда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш, хусусан, фуқароларга электрон тўлов ва электрон тижорат хизматларини кенг миқёсда тақдим этишга қулай имкониятларни яратиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда ташкил этилган “Электрон тўлов ва электрон тижорат тизимини ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш масалалари” мавзуидаги семинарда ана шулар хусусида атрофлича мулоҳаза юритилди.
Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлилиги, молиявий барқарорлик ва инвестиция фаоллигини янада оширишни таъминлаш мақсадида электрон тўловлар ва электрон тижорат тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, тўлов тизимини тартибга солиш ва оптималлаштириш, электрон тижорат инфратузилмасини шакллантириш орқали маҳаллий товарларни ташқи бозорда реализация қилиш ишларини кенгайтиришдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Семинарда тадбиркорлик субъектларини кредитлашда давлат, назорат қилувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги бевосита мулоқотни истисно этувчи электрон тизимга, шу жумладан, интернет тармоғига кенг миқёсда ўтишни норматив-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, солиқ ва божхона маъмурчилигида электрон тижорат ва электрон тўловлар тизимини такомиллаштириш ҳамда электрон тижоратни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Маълумки, замонавий ахборот ва компьютер технологияларини иқтисодиёт тармоқлари, айниқса банк, молия ва тижорат тузилмалари фаолиятига кенг миқёсда жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида асосий йўналишлар сифатида белгилаб берилган. Ушбу норматив ҳужжатларда пластик карточкалар ва бошқа электрон тўловлар воситалари орқали интернет тармоғидан товар ва хизматларга тўлов имкониятларини ривожлантириш учун дастурий-техник инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда тижорат фаолияти ва тадбиркорликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
Мазкур семинарда муҳокама этилган масалалар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди Платформаси ва Ҳаракат дастурида ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида эътироф этиш жоиз. Шу боис фракциямиз аъзолари ҳам тадбирда фаол иштирок этиб, бу борада партиямизнинг дастурий ғояларидан келиб чиққан ҳолда, фракциямизнинг қатъий позициясини баён этишди.
Партиямиз фракциясининг нуқтаи назаридан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги ва “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ижросини таъминлаш борасида мавжуд муаммоларни муваффақиятли ҳал этиш учун, энг аввало, интернет тармоғининг миллий сегментини маълумотлар билан тўлдиришни ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, Миллий ахборот қидирув тизимининг иш фаолиятини тубдан ва сифатли яхшилаш ҳамда ундан фойдаланувчилар сонини ошириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш талаб этилади. Қолаверса, электрон тижорат инфратузилмасини шакллантириш орқали биз ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳаллий товарларни ташқи бозорда реализация қилиш ишларида қатор устуворликларга эга бўламиз. Бу масала ҳам партиямиз дастурий вазифаларида кенг акс эттирилган.
Муҳокама саволлари
1. Қонунлар
2. Норматив актлар
3. Қарорлар
Маъруза 10. Ўзбекистон Республикасида электрон тўловларни ривожлантириш, жахон тажрибаси.
Ўзбекистон Республикаси электрон тўловлар тизими
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади:
мемориал ордер;
тўлов топшириқномаси;
тўлов талабномаси;
инкассо топшириқномаси;
аккредитивга ариза;
тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки.
Банклар мемориал ордерлардан фуқароларнинг, олиб бораётган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, ёзма топшириқномалари бўйича нақд пулсиз пул маблағларини ўтказишни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин. Тижорат банклари ўз операцион харажатларини нақд пулсиз тартибда амалга ошираётганда мемориал ордер тузилади.
Банк иш куни якунланиб, баланс ҳисоботи тузилиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жўнатилганидан сўнг, хато ёзувлар аниқланган ҳолларда, ушбу хато ёзувлар киритилган ҳисобварақларга эртаси банк иш куни тескари бухгалтерия ёзувлари киритиш (сторно бериш) йўли билан, тузатиш мемориал ордерлари асосида тўғриланиши лозим. Бундай ҳолларда ҳисобварақлардан суммалар мижозларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқарилади. Бу ҳақда банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада кўрсатиб ўтилган бўлиши шарт.
Тўлов топшириқномаси — мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан олувчининг ҳисобварағига маълум бир суммани ўтказиш тўғрисидаги топшириғини англатади.
Тўлов талабномаси — ўзида маблағ олувчини тўловчи томонидан банк орқали маълум бир суммани тўлаш тўғрисидаги талаби акс эттирилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатидир.
Инкассо топшириқномаси маблағ олувчининг банкка тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги топшириғини англатади.
Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклида, мижознинг (тўловчининг) топшириғига ва унинг кўрсатмасига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент), ўз зиммасига унинг контрагенти-маблағ олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини ёки маблағ олувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни ва бошқа шартларни бажариш шарти билан ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатларни бошқа банкка тақдим этишни ўз зиммасига олади.
Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки — мижознинг хизмат кўрсатувчи банкига чек берувчининг ҳисобварағидан чек ушловчининг ҳисобварағига маълум суммадаги маблағларни ўтказиш бўйича берган топшириғидир.
Жахон ЭТТлари
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосланган ҳолда, истеъмолчиларга товар ҳамда хизматлар учун мобил ва тезкор тўловлар қулайлиги шартларини яратиш, нобанк нақд пул айланмасини қисқартириш мақсадида «MOBLISS» чакана электрон тўлов тизими Узбекистон бозорга кириб келмоқда.
«MOBLISS» тўлов тизимининг асосий мақсади GPRS хизматига уланган GSM ёки CDMA стандартлари доирасида ишловчи уяли телефон ёки глобал интернетдан фойдаланувчи истеъмолчилар талабларини қондирувчи қулай ва хавфсиз интернет тўлов тизими тузишдан иборатдир. Ҳозирги кунда у асосан қуйидаги хизмат турларини кўрсатиб келмоқда:
• уяли телефон операторлари, провайдерлар, пуллик телевидение хизматлари учун пул ўтказмалари амалга ошириш;
• магазин, ресторан, кафе ва ёкилги қуйиш шохобчаларида тезкор тўловлари амалга ошириш;
• интернет-магазиндан турли маҳсулотлар сотиб олиш;
• журнал ва газеталарга интернет алоқаси ёрдамида обуна бўлиш;
• бир электрон ҳамёндан бошқа ҳамёнга совға сифатида пўл ўтказиш;
• амалга оширилган тўловлар ҳақида батафсил ҳисобот бериш;
• мунтазам амалга ошириладиган тўловларни автоматлаштириш;
Бу хизматлардан фойдаланиш учун қуйидаги имкониятлар мавжуд:
• мобил телефон ёрдамида электрон хамённи бошқариш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш (WAP/GPRS ва WAP/GSM ёрдамида);
• интернет глобал тўри ёрдамида хамённи бошқариш;
• “Mobliss” тизимидан фойдаланаётган шохобча терминаллари ёрдамида пул тулаш;
• оила аъзолари, дўстлар ва ҳамкасблар учун тўлов амалга ошириш;«
Кундалик ҳаётимизда “Электрон ҳамён” тушунчаси кундан-кунга оммалашиб бормоқда. Унинг қулайлиги Интернет тармоғига уланган ҳар қандай воситадан бошқариш имконининг мавжудлиги ва тўловнинг тезкорлик билан амалга оширилишидадир. Шу билан бирга электрон ҳамёндаги пул маблағлари фойдаланувчининг ўзигагина тегишли бўлиб, у юқори хавфсизликка эгадир. «MOBLISS» тизими орқали сиз ўзингиз учун электрон ҳамённи жуда осон очишингиз мумкин.
Шу билан бирга Сиз "MOBLISS" электрон тўлов тизими билан ҳамкорлик қилувчи Интернет-магазинлар, телефон операторлари, ресторан, кафе, ёқилғи қуйиш шоҳобчалари, газета ва журналлардан хариди қилиш ёки ҳизматидан фойдаланиш учун тўловларни ҳам амалга ошириш имкониятига эгасиз. Ушбу электрон тўлов тизимининг ўзига хос афзалликларини қуйидагиларда алоҳида кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
Универсал хизмат
Ўз ҳисобингизни куннинг исталган вақтида ва мамлакатимизнинг исталган бурчагидан туриб тўлдириш имкони. Бунда сизнинг хизматингизда электрон хамёнингизни тўлдириш учун қуйидаги усуллар мавжуд:
• «MOBLISS» тўлов тизими дилерлари;
• «FAST PAY» тўлов тизими дилерлари;
• Республика банк тармоғи ёрдамида;
• Республика банклари пластик карточкалари ёрдамида;
• «VISA» пластик карточлари ёрдамида.
Тезкорлик
Сиз қаерда бўлишингиздан қатьи назар «MOBLISS» электрон тўлов тизими ҳисоб-китобларнинг ҳеч қандай тўхталишларсиз бир неча сония ичида амалга оширилади.
24/7 тартибида ишловчи тезкор қўллаб-қувватлаш хизмати воситасида ушбу тўлов тизими ҳақида ҳар қандай саволга жавоб топишингиз мумкин.
Ҳаммабоп
«MOBLISS» тизими билан ишлаш жуда ҳам қулай, чунки бунинг учун махсус дастур таъминоти ўрнатиш, саноқсиз сертификатлар тўлдириш ёки яна бир қанча оворагарчириликлар шарт эмас. “Mobliss” электрон тўлов тизимидан рўйхатдан ўтиш ва электрон ҳамён очиш ўн дақиқага ҳам бормайди. Қолган ишларни эса техниканинг измига қўйиб бериш мумкин. Ўзингизнинг илк электрон ҳамёнингизни яратганигиздан сўнг тўловларни амалга оширишда “Mobliss” электрон тўлов тизимининг оддийлиги ва қулайлигига ишончингиз комил бўлади. Чунки ҳисоб рақамингизга пул тушган заҳоти сиз компьютерингиздан ёки мобил телефонингиздан бир қанча товар ва хизматларни сотиб олиш имконига эга бўласиз.
Ҳаракатчанлик
Ўз электрон ҳамёнингизни Интернетга уланган ҳар қандай компьютердан ёки GPRS тизимига уланган мобил телефонингиздан бошқаришингиз мумкин.
Хавфсизлик
Мижозлар маблағини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида, “Mobliss” электрон тўлов хизмати жаҳон талабларига жавоб берувчи хавфсизлик тизими асосида фаолият кўрсатади. Тизим рухсат этилмаган турли фойдаланувчиларнинг фаолиятини тўлик чеклайди.
Сир тутилиши
“Mobliss” электрон тўлов тизимининг бош қоидаси – мижоз ҳақидаги маълумотларнинг сир тутилишдир. Mobliss уз мижозлари пулларини тўлиқ сақлаш учун хизмат қилади. Бу - ҳар қандай шароитда ҳам тизим фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларнинг, шунингдек барча пул ўтказмалари ҳақидаги ахборотнинг сир сақланиши демакдир.
Янги технологияларнинг кундалик ҳаётимизда қўллашдан пировард мақсад истеъмолчиларнинг талабларини қондириш, уларга қулайлик яратиш ва бу билан уларга озгина бўлса-да, ёрдам беришдир. «MOBLISS» тўлов тизими ушбу мақсад йўлида сизларга хизмат кўрсатишдан доимо мамнундир.
Агар шиорингиз «Тезкор! Оммабоп! Осон!» бўлса, у ҳолда UPAY универсал электрон тўлов хизмати сизнинг доимо ёнингизда бўлган, тенги йўқ ёрдамчингизга айланади.
Ҳар бир мижоз учун танлаш ҳуқуқи муҳимдир. UPAY’дан фойдаланганда сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин бўлади:
1. www.upay.uz орқали мобил операторлар, интернет-провайдерлар, коммунал хизмат тўловлари, интернет-дўконлар сайтларида ҳам рўйхатдан ўтмаган ҳолда тўловни амалга ошириш имконияти бор. Бунинг учун пластик карточкангиз маълумотлари ва мобил телефон рақамингизнинг ўзи кифоя.
2. Ёнингизда компьютер йўқми? Унда мобил телефонингиздан 1400 рақамига SMS юбориб, тўловни амалга оширишингиз ёки *850# рақамига USSD сўровини юборишингиз мумкин.
3. Ҳозирги кунда аксарият мобил телефон фойдаланувчилари Android ёки iOS платформаларида ишловчи телефонларга эга. Айнан тўловларда тезлик, қулайлик ва замонавийликни маъқуллайдиганлар учун мобил илова мавжуд. PlayМarket ва AppStore орқали UPAY дастурини юклаб олинг ва пулларингизни завқ билан сарфланг.
4. «Автохабарнома» хизматини созлаб олишингиз мумкин, тизим сизга у ёки бу тўловларни тўлаш ҳақидаги SMS-хабарномасини юборади.
5. Иш кўп, телефон/Интернет/турар-жой, коммунал хўжалиги учун ҳақ тўлаш ёдингиздан кўтарилдими? «Автотўлов» хизмати жорий тўловларни амалга ошириш имконини беради. Кўрсатилган муддатда тизим сизни SMS-хабарнома орқали бохабар этади ва SMS-тасдиғингиздан сўнггина керакли тўловларни амалга оширади.
6. Фойдаланувчиларда коммунал хизматлар бўйича қарзларни онлайн тарзда кўриш имконияти бор.
7. Амалга оширилган коммунал хизматлар учун тўловлар тасдиғи сифатида сақлаб олинган квитанция ва электрон чекни зарур бўлган электрон почта ёки мессенжерлар орқали юбориш функцияси мижозлар учун янада қулайликлар тақдим этади.
UPAY’ни танланг! Танловингиз тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилинг!
Муҳокама саволлари
1. Ўзбекистон Республикаси электрон тўловлар тизими
2. Жахон ЭТТлари
1. ЭҲТривожланиш истиқболи.
2. ЭҲТ самарадорлигининг критерийси.
3. Мавжуд муаммолар таҳлили.
4. Таклиф қилиниши мумкин бўлган ечимлар.
Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари
1. Электрон тўлов тизим ва технологиялари.
2. SWIFT халқаро тўлов тизими.
3. Тўлов тизимларидаги транзакциялар алмашинуви протоколлари.
4. Микропроцессорли карталар технологиялари.интернет тўлов тизимлари технологиялари.
5. Интернет тўлов тизимларининг технологиялари.
6. Электрон тўлов тизимларида хавфларни қисқартириш.
7. Электрон хамёнлар технологияси.
8. Электрон банкинг технологияси.
9. Электрон тўлов сертификатлар технологияси.
10. ЭТТ да ЭРИ нинг қўлланилиши.
V. МУСТАҚИЛ ТАъЛИМ МАВЗУЛАРИ
1. Пластик карталар асосида тўловларни ташкиллаштириш.
2. Интернет магазинларида тўловларни ташкиллаштириш.
3. Интернет кимошди савдоларида тўловларни ташкиллаштириш.
4. Интернет-банкингни ташкиллаштириш.
5. Виртуал маблаҳ асосида тўловларни ташкиллаштириш.
VI. ГЛОССАРИЙ
Электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими;
ўлов ташкилоти — тўлов тизимини идентификация қилувчи товар белгиси ва (ёки) хизмат кўрсатиш белгиси ҳуқуқларига эгалик қилувчи ва уларнинг қоидаларини белгиловчи юридик шахс;
тўлов тизими фойдаланувчилари — электрон тўловларни амалга оширишда тўлов тизими хизматларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
тўлов тизимининг аъзолари — мазкур тўлов тизими фойдаланувчиларига тўлов ташкилоти билан шартнома асосида электрон тўловларни амалга ошириш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари — ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун унинг криптографик алмаштирилишини амалга оширувчи аппарат, дастурий ёки аппарат-дастурий воситалар, шу жумладан:
д) калит ҳужжатларни яратиш воситалари ва калит ҳужжатлари (калит ахборотларни ташиш туридан қатъи назар).
Давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизмат. Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилган бўлса, улар ҳам давлат хизматини кўрсатишлари мумкин;
Сўров — ариза берувчининг давлат хизмати кўрсатилиши тўғрисида давлат органларига юбориладиган талаби;
Ариза берувчи — давлат органига сўров билан мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахс;
Идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш — давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари воситасида маълумотлар алмашиш;
Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари — ҳар бир жисмоний ва юридик шахсга, кадастр ва кўчмас мулк объектларига, географик ва бошқа объектларга бериладиган, уларни электрон ҳукуматда идентификациялаш имконини берувчи ноёб кодлар;
Электрон давлат хизматининг регламенти — электрон давлат хизмати кўрсатишга доир тартибни ва талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;
Электрон давлат хизмати — ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизмати.
Дастурнинг ахборот услубий таъминоти.
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш назарда тутилган:
- аудитория маъруза машғулотлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб презентация кўринишида ва ақлий хужум, кластер, инсерт каби педагогик технологиялари ёрдамида ўтказилади;
- амалий машғулотларда тематикани тушунтиришда электрон виртуал тренажёрлардан фойдаланилади;
- амалий ва лаборатория машғулотларидаақлий хужум, лойихалар усули ва бошқа педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилади.
“ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИ”фанидан талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони
“Электрон ҳукумат тизими моделлари” фани бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:
Жорий назорат (ЖН) – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллеквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;
Оралиқ назорат (ОН) – семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим, амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Якуний назорат (ЯН) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган “Ёзма иш” шаклида ўтказилади.
ОН ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади.
Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади.
Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
“Электрон ҳукумат тизими моделлари” фани бўйича талабаларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади.
Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
Я.Н -30 балл, SОН+ЖН - 70 балл, бундан Ж.Н -30 балл ва ОН - 40 балл қилиб тақсимланади.
Балл |
Баҳо |
Талабаларнинг билим даражаси |
86-100 |
Аъло |
Хулоса ва қарор қабул қилиш. Ижодий фикрлай олиш. Мустақил мушоҳада юрита олиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш. |
71-85 |
Яхши |
Мустақил мушоҳада қилиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш. |
55-70 |
Қониқарли |
Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш. |
0-54 |
Қониқарсиз |
Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик. Билмаслик. |
Фан бўйича саралаш бали 55 баллни ташкил этади. Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасида қайд этилмайди.
Талабаларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
Талабанинг фан бўйича рейтинги қуйидагича аниқланади:
R = В*Ў / 100
бу ерда: В- семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда);
Ў -фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).
Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талаба якуний назоратга киритилмайди.
Жорий ЖН ва оралиқ ОН турлари бўйича 55 бал ва ундан юқори бални тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кирмаслигига йўл қўйилади.
Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.
ОН ва ЯН турлари календар тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. ЯН семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади.
ЖН ва ОН назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун эса якуний назоратгача бўлган муддат берилади.
Талабанинг семестрда ЖН ва ОН турлари бўйича тўплаган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр якуний жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўплаган баллари йиғиндиси 55 балдан кам бўлса, у академик қарздор деб ҳисобланади.
Талаба назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.
Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши, ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, ўқув-услубий бошқарма, ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.
Талабалар ОН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Баллар ОН |
||
Макс. |
1-ОН |
2-ОН |
||
1 |
Дарсларга қатнашганлик даражаси. Маъруза дарсларидаги фаоллиги, конспект дафтарларининг юритилиши ва тўлиқлиги. |
10 |
0-5 |
0-5 |
2 |
Талабаларнинг мустақил таълим топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариши ва ўзлаштириш. |
10 |
0-5 |
0-5 |
3 |
Оғзаки савол-жавоблар, коллоквиум ва бошқа назорат турлари натижалари бўйича |
20 |
0-10 |
0-10 |
Жами ОН баллари |
40 |
0-20 |
0-20 |
Талабалар ЖН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Балллар ЖН |
||
Макс. |
1-ЖН |
2-ЖН |
||
1 |
Дарсларда қатнашганлик даражаси. Амалий дарслардаги фаоллиги. |
10 |
0-5 |
0-5 |
2 |
Талабаларнинг лаборатория ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариши ва ўзлаштириш. |
10 |
0-5 |
0-5 |
3 |
Замонавий инструментал воситалар ёрдамида лаборатория ишларини дастурини амалга ошириш |
10 |
0-5 |
0-5 |
Жами ЖН баллари |
30 |
0-15 |
0-15 |
Якуний назорат “Ёзма иш” шаклида белгиланган ва якуний назорат 30 баллик “Ёзма иш” вариантлари асосида ўтказилади.
Якуний назоратда “Ёзма иш”ларни баҳолаш мезони
Якуний назорат “Ёзма иш” шаклида амалга оширилганда, синов кўп вариантли усулда ўтказилади. Ҳар бир вариант 3 та назарий саволдан иборат. Назарий саволлар фан бўйича таянч сўз ва иборалар асосида тузилган бўлиб, фаннинг барча мавзуларини ўз ичига қамраб олган.
Ҳар бир назарий саволга ёзилган жавоблар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 0-10 балл оралиғида баҳоланади. Талаба максимал 30 балл тўплаши мумкин.
Ёзма синов бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш учун вариантда берилган саволларнинг ҳар бири учун ёзилган жавобларга қўйилган ўзлаштириш баллари қўшилади ва йиғинди талабанинг якуний назорат бўйича ўзлаштириш бали ҳисобланади.
IX. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Асосий адабиётлар рўйхати
1. Балабанов И. Т. Электронная коммерция. — СПб: Питер, 2001.
2. Козье Д. Электронная коммерция: Пер. с англ. — М.: Издательско-торговый дом «Русская редакция», 1999.
3. Мине Г., Шнайдер Д.Метакапитализм и революция в электронном бизнесе: какими будут компании и рынки в XXI веке. — М.: Альпина-Паблишер , 2001.
4. Просихин В. П. Безопасность электронных платежей в сети Интернет. -СПб:Издательство Государственного университета телекоммуни-каций им. М.А. Бонч-Бруевича,2000.
5. Соколова А. Н., Геращенко Н. И. Электронная коммерция: мировой и российский опыт. — М.: Открытые системы, 2000.
6. Успенский И. Энциклопедия Интернет-бизнеса. — СПб: Питер,2001.
7. Эймор Д. Электронный бизнес. Эволюция и/или революция. —М.:Вильяме, 2001.
8. Электронная коммерция. В2В-программирование: Пер. с англ. — СПб.: БХВ-Петербург, 2001.
9. Афонина. Электронные денги. Учеб.пособие. Питер,2001.
10. ВаиБейкель Р. Готовьте "виртуальный кошелек"// Сети и системы связи. - 1996. - N 7. - С.108-113.
11. И. Щербаков «Интернет как средство получения денег, бесплатных товаров и услуг» СПб : БХВ-Петербург 2002
Қўшимча адабиёт
1. Экслер А. WebMoney. Руководство по платежам в Интернете. СПб: Геликон Плюс, ЭКСпромт, 2003.
2. Booch G., Jacobson I., Rumbaugh J.The
Unified Modeling Language
Technical Report, Rational Software Corporation, 1997
3. Robert V. BinderTesting Object-Oriented Systems: A Status ReportAmerican Programmer, April 1994.
Норматив актлар
1. Закон Республики Узбекистан «Об информатизации».// «Народное слово», 2004 г., 11-февраля.
2. Закон Республики Узбекистан “Об электронной коммерции”. // «Народное слово». 29.04.2004 г.
3. Закон Республики Узбекистан “Об электронно-цифровой подписи”. // «Народное слово». 11.12.2003 г.
4. Закон Республики Узбекистан «Об электронном документообороте».// «Народное слово», 2004 г., 30 апреля.
5. Указ Президента Республики Узбекистан «О дальнейшем развитии компьютеризации и внедрении информационно-коммуникационных технологий».// «Народное слово», 2002 г., 1-июня.
6. Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан «О дальнейшем развитии компьютеризации и внедрении информационно-коммуникационных технологий».// «Народное слово», 2002 г., 8-июня.
7. Каримов И.А. «Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим».// «Халқ сўзи», 2006 й., 11-февраль.
8. Программа развития электронной коммерции на период до 2010 года в Республике Узбекистан. 12 май 2005 г.
9. Программа внедрения электронных технологий в государственное управление на период 2003-2010 годы.
Интернет манбалари:
1. Виртуальный университет Евразии - http://virtual-university-eurasia.org/
3. Введение в электронные платежные системы // IntersoftLab, 2001.
4. Голдовский И. Безопасность платежей в INTERNET // http://www.business.rin.ru.
5. Обзор платежных систем в российском Интернете. INTERNET-агентство «.Дот» // Нетоскоп/ Новости/ 16.02.2001
http://www.netoscope.ru/research/2001/02/16/1551.html.
6. Платежная система «Альфа-банк-РБС» больше чем SET // http://www.internet.ru.
7. Платежные системы // Проект компании «Инфосервис», 2002.
8. Платежные системы // http://www.moneyport.ru.
9. Платежные средства в INTERNET - понятие, технология, виды // http://business.rin.ru.
10. Российские платежные системы: партнеры или конкуренты? // http://www.webinform.ru, 21.11.2003.
11. Своя платежная система: роскошь или средство продвижения? // http://www.bankir.ru.
12. Смородинов О. Мошенничество с карточками в электронной торговле // E-commerceWorld, 2000, № 5.