ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ ТИЗИМИНИНГ ПРОТОКОЛЛАРИ”

ФАНИ БЎЙИЧА

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ

МАЖМУА

 

Тузувчилар:                         М.С.Якубов

 

 

 

 

ТОШКЕНТ – 2016

 

 

 

Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди.

 

 

Тузувчилар:                          ТАТУ т.ф.д., профессор М.С.Якубов

 

 

Ўқув -услубий мажмуа (таянч ОТМ).......... кенгашининг 2016 йил __________даги ___-сонли қарори билан тасдиққа тавсия қилинган.

 

МУНДАРИЖА

 

 

I. СИЛАБУС.. 4

II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАъЛИМ МЕТОДЛАРИ.. 10

III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ.. 21

IV. ТАЖРИБА МАШҒУЛОТЛАРИ МАТЕРИАЛЛАРИ.. 391

V. МУСТАҚИЛ ТАъЛИМ МАВЗУЛАРИ.. 577

VI. ГЛОССАРИЙ.. 580

IX. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................................................................583

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I. СИЛАБУС

2016/2017ўқув йили

Фаннинг қисқача тавсифи

ОТМ номи ва манзили

Тошкент ахборот технологиялари университети

 

Амир Темур 108, Тошкент

Факултет ва Кафедра

 

 

Таълим йўналиши:

5330500, 5330600, 3550100, 5350200, 5350300, 5350400, 5350500, 5350600.

 

Фаннинг профессор ўқитувчилари хақида маълумот

Маъруза: ЯкубовМ.С.

Амалиёт:

e-mail:

 

 

Телефон:

maksadhan@mail.ru

 

+998712386436

+998712386453

Фаннинг жадвали ва аудитория №

418 A

Фанниўқитишмуддати:

02.09.2016-15.06.2017

Фанга ажратилган соатлар

Aудиториямашғулотлари

Мустақил таълим:

40

Маъруза:

20

Амалиёт

20

Бошқа фанлар билан боғлиқлиги (Талаблар):

 

Фаннинг мазмуни

Фаннинг долзарблиги вамазмуни:

Фаннинг долзарблиги:

Фаннинг мазмуни:

Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар

 

 

 

 

 

Фанида машғулот мавзулари ва соатлари бўйича тақсимланиши:

Умумий ва ўқув ишлари турлари бўйича ҳажми.

1 - СЕМЕСТР
Ўқув машғулоти соатларини ҳафталар бўйича тақсимоти

 

Машғулотлартури

Жами

Ҳафталар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

Маъруза

20

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

Амалиёт

20

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

3

Мустақил иш

40

4

4

4

4

4

4

4

4

4

4

 

Жами

80

8

8

8

8

8

8

8

8

8

8

 

 

 

МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ (1-семестр)

Маърузалар

Ажратилган соат

1.       

Электрон ҳукумат тизимининг Жисмоний шахслар маълумотлар базаси

2

2.       

Электрон ҳукумат тизимининг Юридик шахслар маълумотлар базаси

2

3.       

Электрон ҳукумат тизимининг Маълумотнома ва классификаторлар маълумотлар базаси

2

4.       

Электрон ҳукумат тизимининг Кўчмас мулк марказлашган маълумотлар базаси

2

5.       

Миллий географик ахборот тизими

2

6.       

Электрон ҳукумат тизимининг Ахборот тизимлари комплекслари (АТК)

2

7.       

Идоралараро интеграцион платформа

2

8.       

Ягона идентификациялаш тизими

2

9.       

“Ягона ойна” марказлари фаолияти

2

10.   

Электрон ҳукумат тизмини кенг жорий этиш масалалари

2

 

Жами:

20

 

 

АМАЛИЙМАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ (1-семестр)

Мавзулар

Ажратилган соат

1.       

 

2

2.       

 

2

3.       

 

2

4.       

 

2

5.       

 

2

6.       

 

2

7.       

 

2

8.       

 

2

9.       

 

2

10.   

 

2

 

Жами:

20

 

 

Талабаларни баҳолаш мезонлари:

Кўрсатгичлар

ОН баллари

макс

1- ОН

2- ОН

1

Дарсларга қатнашганлик ва ўзлаштириши даражаси.

15

0-7

0-8

2

Мустақил таълим топшириқларини бажарилиш ва ўзлаштириши даражаси.

10

0-5

0-5

3

Ёзма назорат иши натижалари бўйича

15

0-8

0-7

 

ЖамиОН баллари

40

0-20

0-20

Кўрсатгичлар

ЖН баллари

макс

1- ЖН

2- ЖН

1

Дарсларга қатнашганлик ва ўзлаштириши даражаси.

10

0-5

0-5

2

Мустақил таълим топшириқларини бажарилиш ва ўзлаштириши даражаси.

10

 

0-5

 

0-5

 

3

Оғзаки савол-жавоблар ва бошқа назорат турлари натижалари бўйича

10

 

0-5

 

0-5

 

 

ЖамиЖН баллари

30

0-15

0-15

Кўрсатгичлар

ЯНбаллари

макс

Ўзгариш оралиғи

1

Фан бўйича якуний ёзма иш назорати

30

0-30

Жами:

30

0-30

Адабиётлар

1.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАъЛИМ МЕТОДЛАРИ

“Ақлий ҳужум” методи

“Ақлий ҳужум” методининг моҳияти жамоа ҳамкорлиги асосида муаммони ечиш жараёнларини вақт бўйича бир қанча босқичларга (ғояларни генерациялаш, уларни танқидий ва конструктив ҳолатда ишлаб чиқиш) ажратишдан иборат.

Дарс жараёнида ақлий ҳужумдан мақсадли фойдаланиш ижодий, ностандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади. “Ақлий ҳужумни” уюштириш бир мунча содда бўлиб, ундан таълим  мазмунини ўзгартириш жараёнида фойдаланиш билан биргаликда ишлаб чиқариш муаммоларининг ечишни топишда ҳам жуда қўл келади. Дастлаб гуруҳ йиғилади ва улар олдига муаммо қўйилади. Бу муаммо ечими тўғрисида барча иштирокчилар ўз фикрларини билдирадилар. Бу босқичда ҳеч кимнинг ўзга киши ғояларига ҳужум қилиш ёки баҳолашга ҳаққи йўқ.

Демак, “ақлий ҳужум” йўли билан қисқа вақтда ўнглаб ғояларни юзага чиқиш имкониятлари мавжуд бўлади. Аслини олганда ғоялар сонини қўлга киритиш асосий мақсад эмас, улар муаммо ечимини оқилона ишлаб чиқиш учунгина асос бўладилар. Бу метод шартларидан бири ҳеч қандай ташқи таъсирсиз қатнашувчиларнинг ҳар бири фаол иштирокчи бўлиш керак. Билдирилган ғояларнинг беш ёки олтитасигина асосий ҳисобланиб муаммо ечимини оқилона топишга салоҳиятли имкониятлар яратади. 

Шундай қилиб, “ақлий ҳужум” қоидаларини қуйидагича белгилаш мумкин:

-           олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;

-           иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса шунча яхши;

-           исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилинади;

-           муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб-қувватланади;

-            барча ғоялар ёки уларнинг асосий мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли билан ёзиб олинади;

-           “ҳужум”ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши шарт;

-           бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш кўзда тутилиши керак.

Вазифаси: “Ақлий ҳужум” қийин вазиятлардан қутилиш чораларини топишга, муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлаш бир хиллийлигини йўқотишга имкон беради. Энг асосийси, муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ янада жипслашади.

Объекти: қўлланиш мақсадига кўра бу метод универсал ҳисобланиб тадқиқотчиликда (янги муаммони ечишга имкон яратади), ўқитиш жараёнида (ўқув материалларини тезкор ўзлаштиришга қаратилади), ривожлантиришда (ўз-ўзини бирмунча самарали бошқариш асосида фаол фикрлашни шакллантиради) асқотади.

Қўлланиш усули: “Ақлий ҳужум” иштирокчилари олдига қўйилган муаммо бўйича ҳар қандай мулоҳаза ва таклифларни билдиришлари мумкин. Айтилган фикрлар ёзиб борилади ва уларнинг муаллифлари ўз фикрларини қайтадан хотирасида тиклаш имкониятига эга бўлди. Метод самараси фикрлар ҳилма-ҳиллиги билан тавсифланади ва ҳужум давомида улар танқид қилинмайди, қайтадан ифодаланмайди. Ақлий ҳужум тугагач, муҳимлик жиҳатига кўра энг яхши таклифлар генерацияланади ва муаммони ечиш учун зарурлари танланади.

“Ажурли арра” методи

“Ажурли арра” методи тузилиши жиҳатдан ўзида қуйидаги босқичларни қамраб олади:

1.        Топшириқларни бўлиш: “Топшириқ ва матнли материаллар бир нечта асосий қисмларга (ёки мавзулар)га қирқилади”.

2.        Бирламчи гуруҳлари: “Ҳар бир гуруҳ аъзолари қирқилган мавзуни оладилар ва экспертга айланадилар”.

3.        Эксперт гуруҳлари: “Қўлида бир мавзуга оид ўқув топшириқлари мавжуд бўлган ўқувчилар мавзуни муҳокама қилиш, бошқаларга ўргатиш режасини эгаллаш учун эксперт гуруҳларга бирлашадилар”.

4.        Бирламчи гуруҳлар: “Ўқувчилар ўзларининг бирламчи гуруҳларига қайтадилар ва эксперт гуруҳларда ўрганганларини ўқитишади”.

Изоҳ: “Ажурли арра” моҳиятига аниқлик киритиш учун баъзи бир тавсияларни ёритиш лозим.

1.       Ўқитиш жараёнида бу тарзда ёндашилганда ўқувчиларнинг ҳамкорликда ишлашга ва қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштиришга имкон туғилади.

2.       У ёки бу фаолиятни дарсда амалга ошириш учун ўқувчиларга бошланғич ахборотларни узатиш зарурати туғилса, маъруза ўрнини боса оладиган самарали инстументарий ҳисобланади.

3.       Ўқитувчи мураккаб мазмунли мавзулар бўйича ўқувчиларни дарсга тайёрлаш учун олдиндан уларнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида ахборотли пакет тайёрлайди. Унда дарсликдан, қўшимча тарзда газета, журнал, мақолалардан материаллар бўлиши керак.

4.       Ҳар бир ўқувчи 2 гуруҳ таркибида иштирок этади: дастлаб “ўз уйи” (бирламчи) гуруҳига бирлашиб, ўқув элементларини мустақил ўрганишади. Эксперт гуруҳини тезда ташкил этиш учун ўқувчилар олган ахборотли пакетларда ҳар бир мавзуга оид материаллар бир ҳил рангдаги қоғозларга ёзилган ёки рангли қалам билан қоғознинг бирор бир бурчаги бўялгани маъқул.

5.       Ҳар бир гуруҳда 3 тадан 5 тагача киши ўқувчи сонига қараб бўлиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи “ўз йўл”дагиларни ва қайта учрашиш жойини аниқлаб олиш керак.

6.       Ўқитувчи ўқувчиларга “рангли” топшириқлар асосида гуруҳга бирлашишини таклиф этади ва улар алоҳида мавзулар бўйича экспертга айланади. Мисол учун, “қизил” ларни ҳонаси охирида, “кўк”ларни эса аудитория йўлакчасида учрашиши белгиланади. Ҳар бир эксперт гуруҳда 3тадан кам ўқувчи бўлмаслиги керак.

7.       Гуруҳларга ахборотли пакет тарқатилади. Ҳар қайси гуруҳ турли ҳил материаллар тўпламини олишлари ва уларни ўқиши, муҳокама қилиши, айнан шу ахборотлар бўйича экспертга айланиши лозим. Ўқув материаллари бўйича “эксперт” бўлиши учун  ўқувчиларга вақт етарли бўлиши керак. Бу учун агар материаллар мураккаб ва катта бўлса, эҳтимол бир дарс тўлиқ талаб қилинади.

8.       Ўқувчиларга қуйидагича топшириқлар берилади:

-           пакетдаги материалларни қунт билан ўрганинг ва муҳокама қилинг;

-           бир-бирингиздан сўранг ва ўқув материалларини ҳар бирингиз тушиниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг;

-           ўз уйингиз гуруҳини ўқитиш зарурлигини ҳисобга олиб материалларнинг муҳим ўқув элементларига эътиборни қаратинг.

9.       Ўқувчилар ўз уйларига қайтишларини илтимос қилинг. Ҳар бири        ўз “уйи” – гуруҳига ахборот беради. Шаксиз, “уй” гуруҳида эксперт гуруҳларидан биттадан    ўқувчи бўлиши шарт. Ўқувчи ўрганиб келган материалларни ўз гуруҳи ўқувчиларига ўргатиш жавобгарлигини бўйнига олиш лозим. Бу жараён ўқув  материалларининг    ўзлаштириш зарурлигига қараб яна бир соат давом этиши    мумкин.

10.  Ўқувчилар бир-бирларидан ахборотларни ўрганишиб бўлишгач, ўқитувчи  олдиндан режалаштирган фаолият турини ўтказиши мумкин.

 

Мунозара

Мунозара. Бу метод ёрдамида ўқувчиларга муайян муаммо бўйича тўлиқ ахборотлар етказилади, мунозара учун танланган мавзуни ўқувчилар аёвсиз “штурм” қиладилар ва пировард натижада муаммога тегишли маълумотларни атрофлича ўрганалидар.

     Мунозарани ўтказиш методикаси:

1.     Мунозара олиб борувчи-бошловчи (ўқитувчи, журналист, бошлиқ ва ҳоказо) мавзуни олдиндан танлайди ва иштирокчиларни таклиф этади.

2.     Бошловчи иштирокчиларга “ақлий ҳужум” топшириғини беради ва унинг қоидаларини тушунтиради:

-       “ҳужум”дан мақсад – муаммо ечимига оид вариантларни мумкин қадар кўпроқ таклиф этиш;

-       ўз ақл-идрокингизни марказлаштиришга ҳаракат қилинг ва диққатни муаммо ечимига қаратган ҳолда фикрлар билдиринг. Билдирилган ғоялар умумий фикрга зид бўлсада, ҳеч бири рад этилмайди;

-       бошқа иштирокчилар ғояларини ҳам ривожлантиринг;

-       таклиф этилганларни баҳолашга уринманг, бу иш билан сиз кейинроқ шуғулланасиз.

Мунозара  методида эса ҳар бир ўқувчи муаммоли масала устида ишлайди. Гуруҳ қатнашчиларининг  ҳар бир аъзоси ўз фикрини эркин айтиш имконияти шароити яратиб берилиши керак. Сўнг қатнашчилар билдирган фикр ва муносабатлар гуруҳлаштирилиб, таҳлил қилинади.

«Муаммо» методи

«Муаммо» методининг мақсади: коррекция қилиниши мақсад қилиб олинган муаммодан келиб чиққан ҳолда, тарбияланувчиларга муаммонинг турли вазиятлардаги рационал ечимини топишга ўргатиш, муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишга мос бўлган услуб ва воситаларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги хатти-ҳаракатларни тўгри белгилашга ўргатиш.

Машғулотни ўтказиш тартиби: тарбияланувчиларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари – машғулотни боскичмабосқич бўлиши, ҳар бир босқич тарбияланувчилардан максимал диқкдт-эътибор талаб қилиши, машғулот давомида улар якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлашлари тушунтирилади. Бундай кайфият тарбияланувчиларга берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва уларда бўлажак машғулотга нисбатан кизикиш уйғотади.

Машғулотни ўтказиш тартиб-коидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот қуйидаги тартиб ва кетма-кетликда амалга оширилади:

-         тарбияланувчилар машғулот учун тайёрланган кинолавхани диққат билан томоша килиб, унда ёритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилишлари ва дафтарларига белгилаб борадилар. Агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, у ҳолда тарбиячи ўқув предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бирор муаммо баён килинган матндан фойдаланиши мумкин;

-         гуруҳнинг хар бир аъзоси томонидан ушбу лавҳадан (раемдан, матндан, ҳаётий воқеадан) биргаликда аникланган муаммоларни ватман ёки А-3 форматдаги коғозга фломастер билан ёзиб чикади;

-         берилган вакт тугагач, тайёрланган ишни ҳар бир тарбияланувчи томонидан ўкиб эшиттирилади;

-         тарбиячи гуруҳ аъзолари томонидан танланган ва муаммолар ёзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатади;

-         тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзини қизиктирган муаммодан бирини танлаб олади;

-         тарбиячи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи танлаб олган муаммосини ёзиб, мустакил равишда таҳлил қилади.

“Брифинг” методи

“Брифинг” методи “Брифинг”- (инг. бриефинг-қисқа) бирор-бир масала ёки саволнинг муҳокамасига бағишланган қисқа пресс-конференсия. Ўтказиш босқичлари: Тақдимот қисми. Муҳокама жараёни (савол-жавоблар асосида). Брифинглардан тренинг якунларини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, амалий ўйинларнинг бир шакли сифатида қатнашчилар билан бирга долзарб мавзу ёки муаммо муҳокамасига бағишланган брифинглар ташкил етиш мумкин бўлади. Тингловчилар ёки тингловчилар томонидан яратилган мобил иловаларнинг тақдимотини ўтказишда ҳам фойдаланиш мумкин.

“Портфолио” методи

“Портфолио” методи “Портфолио” – ( итал. портфолио-портфел, ингл.ҳужжатлар учун папка) таълимий ва касбий фаолият натижаларини аутентик баҳолашга хизмат қилувчи замонавий таълим технологияларидан ҳисобланади. Портфолио мутахассиснинг сараланган ўқув-методик ишлари, касбий ютуқлари йиғиндиси сифатида акс етади. Жумладан, талаба ёки тингловчиларнинг модул юзасидан ўзлаштириш натижасини електрон портфолиолар орқали текшириш мумкин бўлади. Олий таълим муассасаларида портфолионинг қуйидаги турлари мавжуд:

Фаолият тури

Иш шакли

Индивидуал

Гуруҳий

Таълимий

Фаолият

Тингловчилар портфолиоси, битирувчи, докторант, тингловчи портфолиоси.

Тингловчилар гуруҳи, битирувчи, докторант, тингловчи гуруҳи.

Педагогик Фаолият

Ўқитувчи портфолиоси, раҳбар ходим портфолиоси.

Кафедра, факультет, марказ, OTM портфолиоси.

 

 

КИРИШ

 

Ҳозирги кунда жамиятнинг изчил ривожланишини ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.03.2012й. № ПП-1730 “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарорни амалдаги тадбиғини таъминлаш мақсадида 2015-2018 йилларга  мўлжалланган дастурни сифатли бажарилишига замин яратилган. Қарорга биноан, ахборотлаштиришнинг миллий тизимини яратиш, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот жамиятига кириш ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтириш учун қулай шарт–шароитлар яратилиб келинмоқда. Уяли тармоқ операторлари ҳавола этиладиган хизмат сервисларини, маълумотларни узатиш ҳисобига кенгайтирмокдалар, чунки бу технологияларни қўллаш мобил фойдаланувчилар учун барча анъанавий компьютер тармоқлари хизматларига кириш имконини таъминлайди.[1]

Маълумотларни узатиш технологияси одатдаги оддий компьютер иловаларини уяли тармоқларга узатишдан ташқари, фойдаланувчи телефонини ахборотлар алмашинуви бўйича функцияларнинг кенг спектрини амалга оширишга қодир интеллектуал терминалга ўзгартиришга ёрдам беради.

Масалан, GSM тармоғидаги қисқа матн хабарлари хизмати (SMS - Short Message Service) амалда электрон почта ва уяли тармоқ абонентлари ўртасидаги алмашинувдир. Абонент адрес номерини теради, сўнг ўзининг телефони клавиатураси ёрдамида матн хабарини киритади ва у шу заҳотиёқ қабул қилувчи дисплейида ёришади. Бу ғоянинг кейинги ривожи WAPпротоколлари мажмуаси ёрдамида мобил телефондан 1Шегпв1га кириш бўлиши мумкин (WirelessAccessProtocol).

Ҳар бир GSM телефони ноёб идентификация номерига эга, шунинг учун мобил тармоқларда ахборотларни узатиш технологияси тўлов терминали сифатида фойдаланиш имконини беради. Масалан, уяли тармоқ оператори олдида абонентнинг жорий ҳисоби бўйича фармойиш бериш мумкин.

Мавжуд рақамли стандартлардан мобил тармоқларидаги энг табиий равишдаги ахборот узатишни GSMтехнологиясида ташкил этиш мумкин, бунинг учун тармоқнинг марказий коммутаторини такомиллаштириш керак, холос.

CDMA тармоқларида маълумотларни узатиш эндигина биринчи қадамни қўймокда, D-AMPS (IS-136 стандарти) тармоғида эса маълумотларни узатиш учун CDPD (CellularDigitalPacketDatа) стандарти бўйича пакетли кўрсатилган тармоқдан фойдаланилади, уларни яратишда тармоқ таянч станцияси жойланишини ўзгартиришга тўғри келади.

Фаннинг  долзарблиги маълумотлар узатиш технологияси тармоқнинг ускуналари билан унинг оператори кўрсатаётган хизмат базасида амалга оширилади деб, фараз этилади. Симсиз модемлар ёрдамида маълумотлар узатиш учун (симли телефон тармоқларидагидек) тармоқ инфраструктурасига ҳеч қандай ўзгариш киритиш керак эмас. Умуман олганда, оператор ўз абоненти маълумотлар узатаётганлигини билмаслиги ҳам мумкин. Буни исталган уяли тармоқда шу жумладан, аналог тармоқларида ҳам бажариш мумкин. Мобил тармоқларда маълумотлар узатишдаги асосий муаммо каналларнинг маълумотлар узатиш имкониятини оширишдир, чунки иккинчи авлод технологиясининг имконияти қўлланиладиган технологияга боғлик ҳолда 9.6 Кбит/с дан катта эмас ёки 14.4 Кбит/с га тенг. Ҳозирги вақтда келтирилган қийматлардан анчагина юқорироққийматларга эришаоладиган технологиялар пайдо бўлди. Уларнинг барчаси GSMстандарти вариантининг у ёки бу модификациясидир.

Фанни ўқитишдан мақсад - симли ва симсиз алоқа воситалари ва технологияларининг ҳозирги ҳолатини тизимлилик нуқтаи назардан таҳлил этиш, афзаллик ва камчилик томонларини аниқлаш орқали замонавий алоқа усулларини хусусан мобил алоқа восита ва усулларини яратиш ва технологияни амалдаги тадбиқидан эришиладиган натижаларни асослашдан иборат.

Битирув малакавий ишида қуйидаги масалалар ҳал қилиниши керак:

-                     Симли ва симсиз алоқа технологиялари ва техникасининг таҳлили,

-                     GPRS технологиясининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;

-                     Симли ва симсиз алоқа технологияларини, хусусан мобил алоқа тизимини такомиллаштириш омилларини белгилаш;

-                     Симли ва симсиз технологияларини яратиш усуллари, MMS технологияси ва ундан фойдаланишда қўйиладиган талаблар;

-                     WAP нинг дастурлаш модели, WAP технологияси Мобил интернет ва жаҳон бозорининг йўналишини ўрганиш;

-                     Симли ва симсиз технологияларнинг алоқа усулларни яратиш,

-                     4G ва  LTE технологиясини қўллаш;

Битирув малакавий иши кириш, тўрта боб хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

 

Электрон ҳукумат тизими протоколлари тушунчаси. Электрон ҳукумат тизими протоколларини жорий қилиш.

 

“Электрон ҳукумат” тушунчаси

Ўтган аср 90-йилларининг ўрталарида дунёнинг ривожланган мамлакатлари компьютер ва интернет каби ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиб, давлат бошқаруви тизимида ислоҳот ўтказиш бўйича ҳаракатларни бошлашган. Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш ва фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш даражасини ошириш учун ислоҳот ўтказишнинг энг кучли стратегияси сифатида электрон ҳукумат белгиланган ва шундан бошлаб электрон ҳукумат тизимини яратиш бўйича кенг кўламдаги лойиҳалар бошланган.

Электрон ҳукумат лойиҳаларининг асосий мақсади – ҳукуматнинг бошқарув ва маъмурий фаолиятида иш унумдорлиги ва самарадорлигини кўтариш, булар асосида фуқароларга юқори даражадаги давлат хизматларни тақдим қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун мақбул муҳит яратиш ҳисобланади. Бу мақсадларга эришиш учун энг аввало ҳукумат идоролари фаолиятида инновацияни жорий қилиш, кераксиз бизнес-жараёнлар ва регламентларни ислоҳ қилиш ёки бекор қилиш, ҳужжатларни қисқартириш, қарорларни электрон тарзда қабул қилиш, стандартлашган ҳужжат алмашинуви орқали давлат идоралари ўртасида маъмуломотлардан умумий фойдаланишни йўлга қўйиш, ягона ойна тизимига ўтишни амалга ошириш керак бўлади. Бу ишларнинг амалга оширилиши фуқароларга ташқарига чиқмасдан, яъни уйда ёки ишда бўла туриб бир тугмачани босиш орқали хохлаган мурожаатни қилиш, маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш имкониятини берадиган инновацион давлат хизматларини кўрсатишни таъминлайди.

Электрон ҳукумат тизими учта йўналишни қамраб олади:

1) Давлат идораларида иш унумдорлиги ва самарадорлигини оишириш учун ички иш жараёнларини ахборотлаштириш: иш жараёнларида вужудга келадиган барча турдаги ҳужжат ва маъмурий маълумотларни электрон тарзда тайёрлаш, тўплаш, кўриб чиқиш, сақлаш;

2) Жисмоний ва юридик шахсларга интерактив давлат хизматларини тақдим қилиш (G2C, G2B);

3) Давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш: маълумотлардан умумий фойдаланиш.

ХХI аср глобал рақобатдаги ахборотлаштириш давридир. Давлат идоралари қанчалик тез жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, уларнинг иш унумдорлигини оширяпти? Мурожаатларни кўриб чиқишда коррупция даражаси қанчалик камайган? Давлат идораларида иш жараёнлари қанчалик тезлашган? Шу каби саволларга жавоблар мамлакатнинг қай даражада рақобатбардошлигини ҳозирда кўрсатмоқда. Электрон ҳукумат тизими муваффақиятли жорий этилса, мамлакатнинг имкониятлари максимал даражада кўтарилади, коррупция бартараф этилади, барча ишда шаффофлик ва ошкоралик таъминланади. Буларнинг натижасида халқ ишончи ошади, тадбиркорлик фаолиятига кенг имкониятлар очилиб ривожланади, мамлакат эса ўзининг имкониятлари ва рақобатбардошлик даражасини дунёга намойиш этади.

“Электрон ҳукумат” тизимининг самараси

Электрон ҳукумат тизимини жорий қилишда ҳали дастлабки қадамда турган бўлсак ҳам, қилинаётган ишлар самарасини тасаввур қилишимиз мумкин. Электрон ҳукумат тизими берадиган ижтимоий-иқтисодий самараларнинг қийматини бирма-бир ҳисоблаб чиқиш жуда қийиндир. Электрон ҳукумат тизимини жорий қилиш орқали давлат ва жамиятни демократлаштириш, давлат бошқарувида самарадорликни ошириш, ошкораликни таъминлаш жиҳатларидан ривожланган мамлакатлар даражасига етишни мақсад қилиб қўйганмиз.

Электрон ҳукумат тизими самарасини Корея Республиси мисолида тушунтириб бераман. Фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар (G2C) мисолида гапирадиган бўлсак, олдинлари фуқаролар турли сабаблар билан давлат органларига йилида ўртача 11 марта бевосита ташриф буюриб, ўз мурожаатлари қилишган бўлса, эндиликда давлат интерактив хизматлари портали ишга тушгандан кейин ташрифлар сони 1 мартагача қисқарди. Бу орқали ташриф буюриш учун транспортга сарфланадиган тахминан 1 млрд. АҚШ доллари тежаб қолинган (аҳоли сони 50 млн.* 2 долл. (1 марта ташрифдаги транспорт харажати) *10 марта). Бундан ташқари давлат органларига ташриф буюришга сарфланидаган вақтнинг тежаб қолиниши, ташриф сони камайганлиги сабабли кўчада транспорт воситалари тирбандлиги камайиши, ва улардан чиқаётган газларнинг камайиши каби бир қанча натижаларни олиб келади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи ягона ойна хизматлари самараси ҳақида гапирадиган бўлсак, биргина тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш бўйича 3 йил ичида тахминан 13,8 млрд. АҚШ доллари тежаб қолинди. Давлат органларида иш унумдорлигининг ошиши ҳақида тўхталсак, маъмурий иш жараёнлари тизими жорий қилиниб, у орқали қарорлар қабул қилиш йўлга қўйилган кейин давлат хизматчиларнинг маълум бир масалани кўриб чиқишга сарфаланадиган ўртача вақти 6 соат 32 дақиқадан 3 соат 27 дақиқагача қисқарди.

“Электрон ҳукумат”ни муваффақиятли жорий қилиш шартлари

Электрон ҳукумат тизимини жорий қилишнинг дастлабки босқичидан бошлаб, раҳбар ходимлардан қизиқиш, ташаббус, саъй-ҳаракат ва фаол қўллаб-қувватлаш, ҳар бир вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан эса жонкуярлик билан ҳаракат қилиш талаб этилади. Шунингдек, техник қўллаб-қувватлашга масъул бўлган ташкилотда профессионаллик бўлиши шарт. Бундан ташқари электрон ҳукумат жорий этилишида узоқ вақт давомида одат ва анъанага кирган иш услубларига инновацияни жорий қилиш орқали катта ўзгаришлар бўлиши сабабли бу жараённи назорат қилиш бўйича кучли тизим шакллантириш керак бўлади. Бунда раҳбар ходимлардан эса лидерлик қобилиятини намоён қилиш талаб этилади. Кейинги босқичда эса электрон ҳукумат тизимининг асосий инфраструктураси бўлмиш интернетдан барча фуқаролар арзон нархда ва қулай тарзда фойдаланиш имкониятини берадиган шароитни яратиш лозим. Шу билан биргаликда ҳукумат интернет орқали фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига керакли маълумотларни очиқлик ва шаффофликни таъминлаган ҳолда тақдим қилиши керак. Айнан фойдали ва долзарб хизматларни тақдим қилиш фуқароларнинг электрон ҳукуматга нисбатан қизиқиш ва эътиборларини оширади.

Бошқа томондан электрон ҳукумат хизматларидан кенг тарзда фойдаланишни фаоллаштириш мақсадида компьютер ва смартфонлардан фойладанишни билмайдиган аҳолининг ахборот олиш жиҳатдан имконияти чекланган қатлами учун бутун мамлакат миқёсида АКТ саводхонлиги бўйича махсус ўқув курсларини ташкил қилиш керак. Давлат хизматчилари учун эса АКТ бўйича профессионал ўқув дастурини ишлаб чиқиб, мажбурий тарзда ўқитишни белгилаб қўйиш талаб қилинади. Мисол келтирадиган бўлсак, Корея Республикасида 2000-2002 йиллар давомида мамлакат миқёсида 10 мингга яқин одам компьютер саводхонлиги бўйича таълим олишган.

“Электрон тижорат” ва “электрон соғлиқни сақлаш” тушунчалари э-ҳукуматнинг элементлари сифатида

Электрон ҳукумат ахборот-коммуникацион технологиялари орқали давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, унга инновацияни жорий қилишни ифодаласа, электрон соғлиқни сақлаш ва электрон тижорат тушунчалари эса соғлиқни сақлаш ва тижорат соҳасида АКТни кенг тадбиқ қилиш орқали бу соҳанинг инновацион кўринишини ифодалайди.

Электрон соғлиқни сақлаш (e-healthcare) – соқлиғни сақлаш соҳасининг замонавий ахборот технологиялари воситалари тадбиқ қилинган қисмидир. Бунда соғлиқ ва даволаниш тўғрисидаги маълумотларнинг электрон тарзда алмашинуви, интернет орқали масофавий ташхис қўйиш, реал вақт режимида соғлиқ бўйича маълумотларни тақдим қилиш каби аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг янгича парадигмасини кўришимиз мумкин. Электрон соғлиқни сақлаш тизимини жорий қилишнинг дастлабки босқичида тиббиёт муаассаларида сақланадиган фуқароларнинг шахсий ва соғлиқлари тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинган шахсий тиббий карточкаларни электронлаштириш бўйича ишлар борилади. Бунда фуқароларнинг соғлиғи бўйича маълумотларни қайд қилиш, таҳлил қилиш, сақлаш учун EMR (Electronic Medical Record) ва EHR (Electronic Health Record) тизимлари яратилади. Бу икки тизим тиббиёт муассалари ва тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини ва маълумотлардан ўзаро фойдаланишни таъминлайди.

Электрон тижорат – бу товар олди-соттиси ва хизматлар кўрсатиш бўйича жараёнлар (буюртма, тўлов, ижро)нинг бутунлай ёки қисман электрон ҳужжатлар асосида амалга оширилишидир. Интернет-шопинг, интернет-банкинг тушунчалари ҳам электрон тижоратнинг бир қисми ҳисобланади.

Давлат интерактив хизматлари ягона портали э-ҳукумат тизимининг ажралмас бўлаги ва унга қўйиладиган шартлар

Давлат интерактив хизматлари ягона портали жисмоний ва юридик шахсларга учун ягона ойна хизматларини тақдим қилувчи портал сифатида “фронт офис (front office)” функцияларини бажаради. Бу портал орқали “one click” тарзда хизматларни тақдим қилиш учун вазирлик ва идораларнинг “бэк офис (back office)” функцияларини бажарувчи тизимлари ёки идоралараро тизимлар мукаммал даражада бўлиши керак. Шундай ҳолатлар бўладики, ягона портал орқали қилинган мурожаатлар хусусиятига кўра бир неча идорага тааллуқли бўлиши мумкин, бундай мурожатларни кўриб чиқишда нафақат вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан фойдаланилади, балки идоралараро ҳамкорлик учун ахборот тизимларининг интеграцияси ҳам жуда муҳимдир. “Бэк офис (back office)” ҳар бир вазирлик ва идораларда бошқарув фаолияти самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш ва фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга ихтисослашган бир қанча ахборот тизимларидан ташкил топган. Бундай тизимларнинг техник инфраструктурасини юқори тезликдаги электрон ҳукумат тармоғи ташкил қилади. Шунингдек, бошқарув фаолияда корпоратив ахборот тизими, қарорларни электрон тарзда қабул қилиш тизими ва шу каби бошқа тизимларни жорий қилиш зарур.

Келгусида ягона портални ҳозирда яратилиш жараёнида бўлган комплекс ахборот тизимлари билан интеграцияси амалга ошса, портал орқали хизмат кўрсатиш янги босқич ва даражага кўтарилади. “Бэк офис (back office)”ни ташкил қилувчии бундай комплекс ахборот тизимлари қуйидагилардир: миллий географик, автотранспорт воситалари, соғлиқни сақлаш, таълим, нафақа, давлат буюртмалари, божхона, солиқ, коммунал хизматлари ва бошқа ахборот тизимлари.

Юқорида санаб ўтилган комплекс ахборот тизимлари масъул вазирлик ва идораларда иш унумдорлиги ва самарадорлиги ошишини таъминлайди ҳамда ягона портал орқали янги-янги хизматларни тақдим қилишга имконият яратади.

Аҳолига онлайн тарзда ариза топшириш ва хизматларни олиш, маълумотлар, ариза топшириш ва ҳоказо хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини яратиш ахборотлашган жамият омилларидир. Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, Корея Республикасида кўчиш, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа 4,997 турдаги маълумотлар фуқароларга 100 % онлайн тақдим этилмоқда. Компанияларни руйхатга олиш ва бошқа 3020 турдаги аризаларнинг 76 % и онлайн амалга оширилади. Фуқарони рўйхатга олиш маълумотномаси нусхаси ва бошқа 1208 турдаги ҳужжат олиш билан боғлиқ хизматларнинг 99 %и интернет ёрдамида битказилмоқда. Бугун биз ҳам Ўзбекистон Республикасида айнан мана шу натижаларга эришиш устида изланишлар олиб боряпмиз. Мамлакат раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари айни шу мақсадга қаратилган.

“Электрон ҳукумат” тизимининг истиқболи давлат бошқарувида инновацияларни мунтазам равишда кенг жалб қилишга боғлиқ. Бунда энг муҳими ҳукуматнинг халқнинг хоҳиш-истагини, эҳтиёжларини ўрганиш тизимларини йўлга қўйиш ва ҳисобга олиш. Фуқароларнинг давлат интерактив хизматларини кўпайтиришга бўлган таклиф ва талаби, ҳукуматнинг мазкур заруратлардан энг аҳамиятлиларини жорий этиши “электрон ҳукумат” жорий қилинишининг бирламчи шарти.

Ўзбекистоннинг ютуқ ва натижалари

Ўзбекистон ҳукумати томонидан иқтисодиётнинг барча соҳаларига, кундалик ҳаётга замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш, “электрон ҳукумат” тизимини татбиқ этиш борасида илғор мамлакатлар сафига қўшилиш мақсадида муҳим қадамлар қўйилди. Пировардида барча давлат органлари “электрон ҳукумат” тизимининг аҳамияти ва афзалликларини англаб етган бўлиб, бу йўналишда зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Бугунги кунда давлат интерактив хизматлари сони 1088 та бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 438 тага кўпайганини кўрсатмоқда. Мамлакатда интерактив давлат хизматларини ривожлантириш бўйича кўрилган чоралар натижасида солиқ (soliq.uz) ва статистик ҳисоботлар (stat.uz)ни электрон шаклда топшираётган тадбиркорлик субъектлари улуши 100 фоизга етди.

2015 йилнинг 1 апрель ҳолатида 220 мингдан ортиқ фирмалар ўз номларини интернет тармоғи (stat.uz) орқали резерв қилиб қўйган. Илгари божхона юк декларацияларини қоғоз шаклида расмийлаштириш жараёнларига камида 25 соат вақт сарфланган бўлса, эндиликда customs.uz тизими орқали бу жараён бир неча дақиқаларда амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг маълумотларига қараганда, 2014 йилда экспорт-импорт операциялари юзасидан расмийлаштирилган божхона юк декларацияларининг 402 мингдан ортиғи ёки 98,7% и электрон тарзда тақдим этилган. Хўжалик судларига электрон шаклда (economical-court.uz) даъво аризалари, расмий илтимосномалар бериш имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда.

Бу рақамларни бежизга келтираётганим йўқ. Қисқа вақт ичида қўлга киритилган натижалар бугун юз минглаб фуқароларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда. Бу эса истиқболда шакллантирилаётган тизим ўзини оқлашига, мавжуд тўсиқларни бартараф этишга замин яратади.

Кези келганда таъкидлаш лозим, самарали “электрон ҳукумат” тизимини жорий қилиш фақатгина техник инфратузилмага боғлиқ масала эмас, бу ўринда масалага ҳар тарафлама, уйғун ёндашиш, шошма-шошарлик қилмасдан, лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Бинобарин, барчага компьютер олиб бериб, интернетга улаб қўйиш ёки ҳамма нарсани электрон шаклга ўтказиш, ходимларга электрон рақамли имзо тарқатиш билан электрон ҳукуматни жорий қилиб бўлмайди. Бу фақатгина ахборот технологиялари мутахассислари ёки бунга масъул идора томонидан шароит яратиб бериш, инфратузилмани ривожлантириш билан амалга ошириладиган бир томонлама тадбир эмас. Бу аввало, ҳар бир давлат идорасининг раҳбаридан тортиб, оддий ходимигача АКТга бўлган муносабатини ўзгартириши, унинг аҳамиятини англаши ва шунга кўра, иш услуби, жараёнларини ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиши, уларни янада модернизация қилиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширишини назарда тутувчи, шунингдек давлат идораларининг ўзаро ҳамкорлигида қилинадиган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ички иш жараёнларини қайта ташкил қилиш, ҳудудларни ахборотлаштириш учун тегишли норматив базанинг ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилиши давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари олдида турган долзарб масалалардан саналади.

Бунда биринчи навбатда, иш фаолиятини модернизациялаш ва ахборотлаштиришни параллел равишда олиб бориш, дастлабки лойиҳаолди тадқиқотларни ўтказиш, хусусан интерактив хизматлар бўйича эҳтиёж ва халқаро тажрибани ўрганиш, мавжуд ҳолатни аниқлаш, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида таклифлар, лойиҳа концепциясининг ишлаб чиқилиши муҳим аҳамият касб этади.

Биз ахборот технологияларининг иш самарадорлигини оширишига кўп урғу қаратяпмиз. Хўш, бунинг ўзи нима? Мисол учун, Корея Республикасида бирор бир давлат идорасига келиб тушаётган хатлар, аҳоли мурожаатларининг фақатгина 3-10 % ига идора раҳбариятининг муносабати билдирилади. Қолган аксарият қисми эса ўз-ўзидан идоранинг қуйи бўғинларида бевосита масъул ходимлар томонидан автоматик ҳал қилинади. Бу эса ўз ўрнида мурожаатларни бир неча босқичлардан ўтиши, натижада ўз вақтида жавоб бера олмаслик ёки шошма-шошарликка йўқ қўйилишининг олдини олади. Бу тажрибани Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш учун назаримда барча имконият ва шароит етарли.

 

Электрон ҳукумат тизими протоколларининг ривожланиш концепцияси

Маълумки, 2002 йилда қабул қилинган "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, биринчидан, давлат ҳар кимнинг ахборотни излаш ва олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишини, фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб ахборот олиш ҳуқуқи чекланишига йўл қўйилмаслиги, иккинчидан, давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари, мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот ресурслари яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавф­сизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бош­қа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашга мажбурлиги белгилаб берилди.

Бундан ташқари, жаҳонда кечаётган глобаллашув ва интеграция жараёнлари, ахборот-коммуникация технологияларининг шиддатли суръатлар билан ривожланиб бораётгани фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида янгича шарт-шароитларни яратишни тақозо этгани боис, замоннинг бундай талабига ҳамоҳанг равишда мамлакатимиз парламенти томонидан 2003 йили "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонунлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, ушбу органларнинг ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва Интернет глобал тармоғидаги веб-сайтлари яратилиб, улар томонидан интерактив давлат хизматлари кўрсатилиб, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчиликни ахборот билан таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.

Ўз навбатида, бугунги тезкор давр ахборот соҳасини янада либераллаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, жаҳон ахборот макони ва ҳамжамиятлари билан интеграциялашувни ҳам талаб этмоқдаки, миллий тараққиё­тимизнинг ҳозирги босқичида давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик базамизни янада такомиллаштириш зарур.

Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Юртбошимиз томонидан илгари сурилган "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепция"сида таклиф этилган ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш чоралари сифатида глобал миқёсга эга, ахборот соҳаси фаолияти учун зарур шарт-шароитларни тубдан янгиланишга йўналтирилган, ахборот олишнинг эркин ва тенг ҳуқуқлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги принципларини амалга ошириш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, демократик янгилашга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш назарда тутилиб, "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун қабул қилинишидан олдин, 2013 йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси нормаларининг синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиш қабул қилинди. Унга асосан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида яқин бир йил мобайнида ўтказилган эксперимет даврида қонун лойиҳаси нормалари талабларидан келиб чиқиб, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари платформасида яратилган ахборот тизимлари ва ахборот ресурс­ларига алоҳида эътибор берилди. Хусусан, давлат органлари тизимида, уларнинг фао­лияти очиқлиги таъминланган шароитда ахборот хавфсизлигини таъминлашга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири оқибатлари ўрганилиб, ахборот хавфсизлигини йўлга қў­йишга оид фаолиятни қатъий равишда амалдаги қонун талаблари асосида қурилиши шартлиги хулоса қилинди. 

Ахборот хавфсизлиги масаласи, айниқса ахборот-коммуникация технологиялари ривожи ва унинг платформасида давлат бошқаруви ва ахборотлар алмашинуви амалга оширилаётган экан, бу масала, бугунги кунда нақадар долзарб эканини англаш қийин эмас. Бинобарин, бугун барча давлат органлари компьютерлаштирилиб, ахборот тизимлари, ахборот ресурс­лари яратилиб, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўзларининг расмий веб-сайтларига эга бўлиб, глобал ахборот макони билан боғлангандир.  Қолаверса, "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим нормаларига назар солиб ҳам ахборот-коммуникация технологияларининг муҳим аҳамиятини инкор этолмаймиз. Қонунда давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбаларидан бири улар расмий веб-сайтларининг материаллари ҳисобланиши, веб-сайтлар Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ушбу органларга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга тегишли бўлган ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган расмий веб-сайт сифатида идентификация қилинадиган, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ресурс ҳисобланиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни фойдаланувчи ушбу органларга ва уларнинг мансабдор шахс­ларига электрон ҳужжат шаклида ҳам йўллаши мумкинлиги белгиланган.

Мазкур Қонуннинг мазмунидан келиб чиқсак, ахборотнинг предмети бу қонунлар, қарорлар, дастурлар, маълумотномалар, чора-тадбир режалари, лойиҳалар, хуллас, фаолиятга оид бошқа ёзишмалар ҳисобланади. Ахборотни шарт­ли равишда оммавий ахборотга ва конфиденциал ахборотга  (махфий: давлат сири, тижорат сири, хизмат сири, банк сири ва бошқалар) ажратишимиз мумкин.

Давлат органларининг ахборот тизимларидаги ахборотлар аввало фойдаланувчилар манфаатлари учун ҳам ҳимояланиши шарт. Яъни, ахборотни ўғирлаш, бузиш, шикаст етказишдан ҳимоя қилиш лозим. Чунки, фойдаланувчи давлат органи фаолияти ҳақида ишончли ахборот олиш ҳуқуқига эгадир. Ва унинг бу ҳуқуқи "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонундан келиб чиқади. Хусусан, Қонуннинг 4-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принципларидан бири сифатида улар томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги белгиланган бўлса, 7-моддасида ахборотдан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолия­ти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатиши қайд этилган. Қонуннинг 8-моддасида эса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг ўз вақтида берилишини ва ишончлилигини таъминланиши мустаҳкамланган. Хулоса қилиш мумкинки, фойдаланувчига ишончли ахборот тақдим этиш шартларидан бири, бу ахборот хавфсизлиги таъминланганлиги билан бевосита боғлиқдир.

Ахборот хавфсизлиги деганда, аввало, ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг муҳофаза қилинганлиги ҳолати, ахборотнинг конфиденциаллигини, яхлитлигини ва ундан фойдалана олишнинг муҳофазаси тушунилади. Ҳар қандай ахборот, агар у билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ахборот мулкдори, эгаси, ахборотдан фойдаланувчи ва бошқа шахсга зарар етказиши мумкин бўлса, муҳофаза этилмоғи керак. Ахборотни муҳофаза этиш шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш; ахборотнинг махфийлигини таъминлаш, тарқалиши, ўғирланиши, йўқотилишининг олдини олиш; ахборотнинг бузиб талқин этилиши ва сохталаштирилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади. Давлат органларининг ахборот борасидаги хавфсизлиги ахборот ресурсларини улардан рухсатсиз тарзда фойдаланилишидан муҳофаза қилиш орқали таъминланади.

 "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида "ахборот ресурси"га ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, деб таъриф берилган. "Ахборот тизими" эса бу ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидир.

Мазкур Қонуннинг 19-моддасига кўра, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш; ахборот ресурсларининг тарқалиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши ва улардан бошқача тарзда рухсатсиз эркин фойдаланилишининг олдини олиш; ахборотни йўқ қилиш, тўсиб қўйиш, ундан нусха олиш, уни бузиб талқин этишга доир рухсатсиз ҳаракатларнинг ҳамда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бошқа шаклдаги аралашишларнинг олдини олиш; ахборот ресурсларидаги мавжуд давлат сирлари ва махфий ахборотни сақлаш мақсадида. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муҳофаза қилинишини ташкил этиш ушбу Қонуннинг 20-моддасида келтирилиб, унда ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари, агар улар билан ғайриқонуний муносабатда бўлиш натижасида ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдорларига, эгаларига ёхуд бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларга зарар етказилиши мумкин бўлса, муҳофаза қилиниши кераклиги; давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат сирлари ҳамда махфий сирлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муҳофаза қилинишини таъминлаши шартлиги; ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муҳофаза қилинишини ташкил этиш тартиби уларнинг мулкдорлари, эгалари томонидан мустақил белгиланиши мустаҳкамланган.

Хорижий мутахассислар томонидан корхоналарнинг ахборот хавф­сизлиги тизими бузилиши сабаблари ўрганилганда, уларнинг аксарият қисми инсон омили билан боғлиқлиги хулоса қилиниб, мазкур рақамлар келтирилган. Жумладан, ахборот хавфсизлиги бузилишига сабаб бўладиган манбаларнинг 10 фоизи ташқи факторга, 4 фоизи вирусларга, 55 фоизи фойдаланувчи ва ходимларга, 16 фоизи виждонсиз ва хафа бўлган ходимларга, 15 фоизи эса физик хавф­сизлик муаммолари билан боғлиқ экан.

Шу боис, ахборот, ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари ҳимоясининг асосий компонентлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, соҳа мутахассислари томонидан белгиланган қуйидаги омилларни киритиш мумкин: идентификация, аутентификация ва авторизация тизимлари жорий қилинганлиги; компьютер вирусларига қарши дас­турлар мавжудлиги (Касперский, NOD32, Dr.Web , Avast , Norton Antivirus, Panda); криптография усуллари (шифрлаш, стеганография, кодлаш, зичлаштириш) фойдаланиш; мониторинг қилиш тизими яратилганлиги; алоқа каналларида узатилаётган маълумотларни ҳимоялаш таъминланганлиги ва бошқа компонетлар.

Глобаллашув ва ахборот маконлари интеграциялашуви жараёнида давлат органларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим масала эканлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон Қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникация­ларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилиб, ушбу Марказга ахборот тизимлари комплексларида, ресурслари ва маълумотлар базаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш; давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш; ахборот хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш  ва бошқа вазифалар юклатилди.

Марказ томонидан амалга оширилаётган яна бир аҳамиятли вазифалардан бири бу Интернетдан фойдаланувчилар ўртасида маданий кўникмаларни тарғиб қилиш ва шакллантиришдан иборат бўлиб, алоҳида Интернет-маданиятни ривожлантириш бўлими ташкил этилган. Бўлим таълим муассасалари, жамоат ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Интернет-маданият янги тушунча эканлиги эътироф этилиб, соҳа мутахассислари томонидан шундай таъриф берилмоқда: Интернет-маданият (инг. Internet-culture) - бу Интернет орқали фойдаланувчиларнинг мулоқот, ахборот олиш ва узатиш маданиятидир.

Хулоса қилиш мумкинки, "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилиши, бунда фойдаланувчилар ўзларига берилган ҳуқуқлардан самарали фойдаланиши фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, уларнинг ахборот-ҳуқуқий маърифати ва маданиятини янада юксалтириш, мансабдор шахсларнинг ҳаракатларини олдиндан кўра (айта) билиш ва таъсир этишга, жамоатчилик назорати кучайишида хизмат қилади. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятлари билан интеграциялашувида муҳим аҳамият касб этиб, дунё ахборот маконидаги ўрнимизни янада мустаҳкамлайди. Бунда, албатта, ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет асрида яшаётганимиз боис, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хавфсизлиги таъминлаш ниҳоятда долзарб масаладир.

 

 СТАЦИОНАР ОВОЗЛИ ТЕЛЕФОН АЛОҚА. СТАЦИОНАР ФАКСИМИЛ АЛОҚА. МОБИЛ АЛОҚА

Электрон алоқа каналлари. Стационар овозли телефон алоқа. Стационар факсимил алоқа. Мобил алоқа.

 

Уяли тармоқ орқали маълумотларни узатиш технологияларидан фойдаланишнинг бирдан-бир асосий ечими интернетга кириш. Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги учун (айниқса бизнес-фойдаланувчилар) web - саҳифанинг барча ахбороти керак эмас ва бунинг учун 9.6 Кбит/с лик ўтказиш қобилияти етарли. Бундай фойдаланувчилар учун абонент терминалининг ихчамлиги зарур ва Internet га киришнинг идеал воситаси бўлиб мобил телефон ҳисобланади. Аммо бу ерда HTML билан муаммо пайдо бўлади. Уни паст тезликдаги, фойдаланувчи билан мулоқот имкониятлари қисқартирилган ва оператив хотираси чекланган абонент терминалларидан фойдаланувчи каналлар учун ечими WAP архитектурасига юкланган.

Симсиз технологияларнинг афзалликларидан бири - бу унинг ҳаракатчанлиги. Ҳаракатдаги абонентларнинг уланаолмаслиги (бошқача қилиб айтганда ҳаракатдаги) кабел тармоқлари учун принципал ечими йўқ чеклаш ҳисобланади (яъни абонентларни боғлаш учун ва магистрал тармоқларда кабеллардан фойдаланувчи тармоқлар). Бу чеклаш ҳарқандай коммуникация турига, яъни оддий телефон ва факсимил алоқасига, шунингдек маълумотларни узатишга ҳам тааллуқли. Кўрсатилган чеклаш иқтисодий характерга эмас, балки технологик характерга эга бўлиб, барча мамлакатларга тегишли. Бу олис абонентларни тармоққа улаш учун кабел ётқизиш иқтисодий манфаат келтирмаганда ёки абонентлар аҳоли зич жойлашмаган (одатда бориш қийин ёки абонентлар узоқ масофаларда зич жойлашган) ҳудудларда яққол намоён бўлади. Биринчи ҳолда абонент кириши кабел ётқизиш ёки осма қуриш, иккинчи ҳолда - таянч тармоқлар магистрал кабели иқтисодий манфаатли эмас. Бу омил мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига боғлиқ бўлмай ўзига хос бўлиб, у ёки бу географик ҳудуднинг аҳолиси зичлигига боғлиқ.

Ниҳоят, учинчи омил иқтисодий тез ривожланиб телефондан умумий фойдаланиш тармоқлари жуда қолоқ мамлакатларга хос. Бу зудлик омили - ишончли коммуникация зудлик билан ҳозир керак, кабел тармоғини ётқизиш жуда катта инвестиция ва вақтни талаб этади.

Мобил алоқадан ҳозирги кунда маълумот учун эмас, асосан сўзлашиш учун фойдаланилади ва бу мойиллик ҳозирча сақланиб келинмокда. Айрим ҳолларда маълумот узатишда тезкорлик талаб этилади. Шунинг учун симсиз тармоқлар корпоратив муҳитда шуҳрат қозонмоқда. Улардан хона ичкарисида ва ташқарисида фойдаланилмокда. Офисларда фойдаланиш учун IEEE 802.11 таснифлар серияси Wi-Fi стандарти ишлаб чиқилган ва қабул қилинган - кўчада фойдаланиш учун ҳозирча фақат 802.16 таснифи Wi-MAX ишлаб чиқилган ва унда ускуналарни сертификатлаш қоидалари ҳозирча йўқ. Ушбу битирув малакавий ишида мижозларга симсиз технологияларда юқорида баён этилган хизматлар кўриб чиқилган.

 

Электрон ҳукуматнинг GPRS пакети.

GPRS технологиясининг хусусиятлари

 

GPRS абревиатураси General Packet Radio Service - маълумотларни пакетли узатиш тармоғи бел расшифровкаланади. Бу маълумотларни оддий GSM тезлигидан юқорирок тезликда узатадиган оддий GSM уяли тармоқ устига қурилган ўзига хос қурилма. Агарда оддий GSMтармоқда максимум 14,4 Кб/с олинса, GPRS назарий максимум 171,2 Кб/с ни ташкил этади. Бунда барча маълумотлар пакети алоҳида пакетларга бўлиниб мижозларга етказилади ва пакетлар бир бутунга йиғилади. Бир пакетга йиғилган маълумотларнинг ягона маршрутдан йуналиши шарт эмас. Абонентларнинг кўпчилиги, бутун дунё бўйича мобил телефонлари ҳар доим ёнларида бўлишига кўникиб қолганлар. Кўпчилик одамларга қаерда бўлишларидан қатъий назар маълумотларни қабул қилиб офисга узатишлари зарур. Улар электрон почтага киришлари керак. Интернет ва корпоратив тармоқларга, файлларга, факсимил хабарлар ва бошқа маълумотларни истаган жойдан ва исталган ўзларига қулай бўлган вақтда олишлари мумкин.

GPRS стандарти мобил кириш ва маълумотларни узатиш хизматларини янги иқтисодий модел доирасида етказиш имкониятига эга. Бугунги GSMтармоқлари учун GPRS стандартини тадбиқ этиш симсиз информацион бизнес эрасининг бошланиши ҳисобланади. GPRS уяли алоқа операторлари ва бошқа компаниялар ўз мижозларига кенг диапазонда даромад ва қимматбаҳо хизматларни янги пакет йўналтирилган архитектура тармоғи таъминлайди. Мобил алоқа борган сари ҳаёт тарзига айланмоқда ва унинг обуначилари орасида ахборотга реал вақтда кириш иштиёқи ортмоқда. Интернет феномени ҳамда товуш ва маълумотларни бир вақтда узатиш имконияти GPRS нинг тадбиқ этилиши симсиз коммуникацияларнинг янги ривожланиш қадамига айлантиради.

Симсиз GPRS стандарти маълумотларни пакетли узатиш функцияларини пакетли узатиш ёрдамида амалга ошириш учун замин яратишга мўлжалланган. GSM операторларининг бу янги, ажойиб хизматларидан фойдаланувчи абонентлар фақат фойдаланган ресурсларигагина ҳақ тўлайдилар. Уяли алоқа операторига ажратилган частота диапазонини бир вақтда фойдаланадиган бирнеча абонентлар ўртасида тақсимлаш мумкин, чунки GPRS стандарти бир вақтдакўп сонли фойдаланувчиларни қўллаши мумкин. GPRS технологияси маълумотларни юқори тезликда пакетли узатиш имкониятига эга.GPRS мобил киришни кенгайтириш ҳамда уланишни доимий сақлаш ва маълумотларни узатиш тезлигини ошириш ва тўловҳақини камайтириш имкониятига эга.GPRS GSM операторлари томонидан амалга ошириладиган маълумотлар узатиш имкониятини тўлдирибгина қолмай, балки маълумотлар узатиш хизматларини «учинчи авлод» уяли алоқатармоқларига татбиқ этиш унинг асосий вазифасидир.GPRS - эффектив, арзон, Интернет хизматлари тармоғига пакет-йуналтирилган «жўнатувчидан қабулқилувчига» принципи бўйича киришни таъминлаб беради. GPRS абонентларга радиоканаллардан бир вақтда фойдаланиш ва бир вақтда Интернетга кириш узеллари билан тўсадиган пакетли тармоқ тузади. Бундай тармоқ архитектурасини қуришдан мақсад - MSC га минимал таъсир этиб қиммат бўлмаган киришни тақдим этиш. GPRS иккита асосий янги тармоқ узеллари GSMPLMN ларни ишга солади: хизматларни қўллаш GPRS (Serving GPRS Support Node) узели. SGSN ҳам MSC босқич даражасига эга.SGSN мобил пакет узаткичларнинг жойланишини кузатиб,ҳимоя функцияларини ва кириш назоратини таъминлайди. SGSNBSS билан Frame Relay - (фреймлар коммутация тармоғи (иккинчи каналли даража пакетлари)дан фойдаланиб уланади. GPRS нинг шлюзли қўллаш узели (Gateway GPRS Support Node, GGSN) маълумотларни пакетли узатиш ташқи тармоқлари (Packet Data Networks, PDNs) билан ўзароҳаракатланиб маълумотларни MS га ўтказиш ва мобил узаткичлари маълумотларини белгиланиши бўйичажўнатишини амалга оширади. GGSN ташқи алоқа тармоқлари билан пакетли узиб-улагич билан боғланган ва SGSN узеллари билан IP протоколидан фойдаланувчи GPRS стандарти тармоқларида уланади.Motorola GSMBSS нинг биргина модернизациялашни талаб этадиган янги ускуналар блоги - бу, BSC га уланадиган ва BSC қамрови доирасида пакетли радиоузатиш хизматларини таъминлайдиган пакетли коммутацияни бошқариш блоги. SGSN ва GGSN узелларини маълумотларни глобал пакетли узатишини таъминловчи GSM ва бошқа тизим элементлари билан боғлаш учун бир қанча янги интерфейслар қўшилиши мумкин (G* белгили, * - аник интерфейсни белгилайди) GPRS нинг алоҳида хусусиятлари қуйидагилар:

-       Доимий виртуал боғланиши;

-       Частота полосасининг кенглиги талаб билан белгиланиши;

-       Битта узатилган ахборотни тарификациялаш.

Дунёда кенг тарқалган GSM стандарти катта муваффаққиятларга эришди ва маълумотларни мобил узатиш янги бозорини яратди. Бу бозор муайян ҳолатдаги маълумотларни пакетли узатиш локал тармоқлари (LAN) ва регионал тармоқларнинг WAN) ғайриодатий ўсишини акс эттиради. Мисол учун, бутун дунёда Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 100 миллиондан зиёд, тармоқ хизматларига бўлган талаб эса кундан-кун ортиб бормоқда.

Яна симсиз компьютерлар сони ҳам тез суратлар билан ошмоқда (лаптоплар, персонал органайзерлар), шунинг учун маълумотларни узатиш тармоқларига симсиз уланиш тизимларининг ривожланиш имкониятларини бозор шароитлари аниқ белгилайди. Уяли тармоқ операторлари маълумотларни узатиш хизматларини етказишнинг потенциал афзалликларини ҳозирданоқ сезмоқдалар. Коммерция манфаатидан ташқари яна билвосита, масалан, юқори даражадаги фойдаланувчилар улишини камайтириш афзалликлари мавжуд.

Оператор таклиф этадиган хизматларнинг ошиши билан, тармоқ учун хизмат этишнинг максимал самарадорлиги энг асосий масала бўлиб қолади. SMS хабарларини узатиш ва даврий коммутациянинг стандарт технологияси борган сари режалаштириш ва тармоқ ресурслари жихатдан қимматлашиб бормокда.GPRSстандарти етказиб берадиган технологик ечимлар, барча иловалар диапазонига оптимал мосликни таъминлайди. Кўриниб турибдики, маълумотларни узатишнинг анчагина юқори тезлиги, талабга биноан частота ресурсларини ажратиш, виртуал-доимий боғланиш, чақирувни тезда созлаш ва бирлик ҳажм учун баҳолаш йуналтирилган фойдаланувчилар эҳтиёжини ва ер усти алоқа линиялари билан самарали рақобатни қониқтириш учун керак бўлиши мумкин.

GPRS маълумотларни кенг частота полосаларида узатиш имконини беради. Пакетли коммутация технология симсиз қурилмани ёки Интернет тармоғига ёки корпоратив тармоқка уланадиган кўчма компьютерни тўлиқ ва оний уланишни барча мавжуд Интернет-иловалардан (электрон почта, қидирув веб-тизимлари) эркин фойдаланиш имконини таъминлайди. GPRSтармоқларининг юқориўтказувчанлик қобилияти амалда қўлланишини симсиз мультимедиа иловаларини ҳам киритиш имконини беради.

GPRS технологияси қуйидаги афзалликларга эга:

-         Маълумотлар узатишнинг юқори тезлиги - 171,2 Кб/с гача;

-         Чақирувни тезда созлаш;

-         Фойдаланувчилар «линия»да суткалаб, тизимли ресурсларни кам юклаган ҳолда бўлишлари мумкин;

-         Фойдаланувчи узатилган ахборот ҳажми учун ҳақ тўлайди, ундан ташқари ҳақ тўлашни комбинациялаш, яъни ахборот узатиш ҳажми ва вақти бўйичабўлиши мумкин;

-         Маълумотларни узатишда тизим сиғимининг юқори самарадорлиги - циклик коммутация тармоқларига қараганда 2 дан 10 мартагача ошиши;

-         SMS иловаларни оптимал унумдорлик мақсадида GPRS га ўтказиш мумкин;

Технология кенг диапазондаги ҳам импульсли, ҳам узлуксиз, ҳам паст, ҳам юқори тезликдаги иловаларни узатиш учун қўлланилиши мумкин;

-         IP протоколи билан мослашувчанлиги, Интернет ва корпоратив тармоқ

билан боғланиш мумкинлиги;

-         Архитектурага кириш ва UMTS функцияонал имкониятлар поғонаси.

Пакетли технологиялар ички имкониятларига қўшимча, GPRS

радиоканалларни ажратиш имконияти ҳисобига мавжуд частота диапазонидан оптимал фойдаланиши мумкин. Бундай имконият ресурсларга киритилган инвестицияларни ҳимоя этиш имкониятини беради. Бу имконият ўз навбатида операторларни маълумот ва товуш узатишда канал ресурсларининг бўсағавий қийматларини тақсимлаш вазифасидан озод этади. Масалан, қандайдир каналлар фақат товуш ёки маълумотлар узатиш учун ажратилиши мумкин, оператор бошқа каналлар орқали товуш ва маълумотларни уларнинг ўзаро нисбатини аниқлаб ўз хоҳишига кўра узатиши мумкин. GPRS Интернет (IP) протоколидан фойдаланишга асосланган.IP нинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим, чунки ҳозирги вақтда корпоратив тармоқларга масофадан узатишда Интернетга киришга кўпгина компаниялар қизиқади.IP нинг қўллаши натижасида, ҳар қандай фаолият кўрсатаётган протоколларнинг иловалари GSM стандартидаги уяли алоқа тармоғида ишлаши мумкин.GPRS хизматларини етказувчи уяли тизимлар, Интернетнинг кенгайтирилган симсиз тармоғи бўлмоғи керак. Истеъмолчи учун GPRS нинг қўлланилиши маълумотларни пакетли транспортировкалашнинг самарали технологиясидир, чунки унинг маълумотларни узатиш тезлиги жуда юқори. Иловалар даражасидаги фаолиятдаги, масалан симсиз кириш Протоколи (WirelessApplicationProtocol, WAP) GPRS га мос маълумот ва ахборотларни транспортировкалаш механизмидек таянади.

Истеъмолчилар учун иловалар сифатида:

-       мобил савдо;

-       виртуал офис;

-       глобал кириш бўлиши мумкин.

GPRS нинг асосий вазифаси ҳар қандай иловаларда қўлланилиши мумкин бўлган технологик ечимларни таъминлашдир.GPRS стандарти бўйича ишлайдигантармоқларнинг асосий афзаллиги - маълумотларни узатишнинг юқори тезлиги, талабга биноан частота ресурсларини ажратиш, чақирувнинг тезда созланиши ва бирлик ҳажми ахборотининг тарификацияланиши. Буларнинг барчаси технологиянинг муваффакиятли қўлланилиш омилидир. Улардан айримлари:

-         электрон почта;

-         электрон савдо;

-         локал хизмат;

-         ахборот хизматлари;

-         синхронлаш.

Электрон почта.GPRS стандарти фақатгина маълумотларни юқори тезликда узатибгина қолмай, фойдаланувчиларни тармоқ билан доимий виртуал боғланишини таъминлайди, демак электрон почта шароит режимида юкланиши мумкин. Қайта уланиш эҳтиёжи бўлмаганлиги туфайли қайта уланишга сарфланадиган вақт керак эмас. Қўнғироққилиш ва қўнғироқларга жавоб бериш маълумотларни узатиш билан бир вақтда олиб борилиши мумкин. Электрон почтага симсиз кириш маълумотларни қабулқилиш ва шу ондаёк, қаерда ва қачонбўлишидан катъий назар амалга ошириш мумкин.

Электрон савдо.GPRS ни қўллашда электрон савдо иловалари диапазонини кенгайтириш мумкин. Доимий виртуал боғланиш хусусияти амалда тезда текшириш ва транзакцияларни авторизациялаш, шунингдек банк ҳисоби ахборотларига киришни таъминлайди. Молия трансзакциялари усулларини ҳимоялаш усулларини қўллаш эҳтимоли бор, SIM карталари учун StarTAC-D телефони қўлланилганда эса, интеллектуал карталарга кириш билан боғлик иловаларни фаоллаштириш мумкин.

Локал хизмат қилиш.GPRS стандарти таъминлаётган кириш диапазонининг кенглиги ва юқори тезлиги, фойдаланувчи терминалининг

географик жойлашиши билан боғлик бўлган хизмат спектрларини кенгайтириши мумкин. Бундай хизматлар охирги фойдаланувчини хизмат қилишнинг янги ўлчови бўлиши мумкин. Уларга, тез ёрдам (фалокат юз берган жойни аниқлаш), маълумотнома ахборотларига симсиз кириш (яқин банк ёки ресторан қаерда жойлашганлиги, шунингдек денгиз транспорт оқимларини бошқариш, жойлашган жойини назорат ва ҳимоя этиш киради.Бошқа хизматларга, фазодаги ҳолатини айтиб туриш ва телематика киради. Автомобилнинг борт компьютери сервер билан боғланиб географик карталар, ҳаракатланиш маршрутлари ва транспорт вазиятиҳақида ахборот олиб туришлари мумкин.Тизимйуқолган болани ва ҳатто олиб қочилган автомобилни топишга ёрдам бериши мумкин.

 

 Давлат хизматчиларининг “Электрон ҳукумат” SMS тизимини ривожланиш жараёнидаги ўрни

 

Янги мобил хизматлар кўрсатишнинг такомиллашиши ва ривожланиши замонавий мобил алоқа бозорида эришилган ютуқнинг асосий шартига айланди.GSM етакчи операторлари тажрибасини умумлаштириб хизматларининг қуйидаги ривожланиш тенденциясини ажратиш мумкин:

маълумотлар узатишдан фойдаланишда янги инфокоммуникацион хизматларнинг пайдо бўлиши ва ҳажмининг ошиши;

Unified Messaging концепцияси доирасида хизматларнинг универсаллашуви;

зарур ҳолларда ахборот форматини ўзгартириб, турли терминаллар ўртасида ихтиёрий ахборотлар алмашинуви (товуш, FAX, SMS, MMS, E-mail, WAP);

Турли терминал кўринишдан (мобил телефонлари, PDA, notebook) турли технологиялардан фойдаланиб (SMS, SIM, Application Toolkit, USSD, GPRS, E-mail, iP) ягона ахборот ресурслари базаларига кириш;

хизматларни интеллектуаллаш;

сифатли янги хизматларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши (ҳолатлар хизмати, телематик хизматларнинг мобил коммерцияси ва бошқалар);

хизматларни оператив бошқарув бўйича ривожланиши имкониятлари, шу жумладан абонентлар иштирокида.

1.1-расмда схематик кўринишда мобил алоқанинг қўшимча хизматлари эволюцияси келтирилган. Биринчи авлод аналог тизими босқичида нутқ алоқаси хизматлари амалга оширилган. 2G; 2,5G; 3G рақамли тизимлар ташкил этиш ва янги технологиялар нутқ узатиш хизматларини такомиллаштириш учун, шунингдек хизматлар спектрини кенгайтириш учун имкониятлар беради. Устига-устак ахборотлар узатиш хизмати, маълумотлар узатиш тармоғига кириш, мультимедиа хизматлари, позицияланиш (location based) хизматлари ва б.к.лар амалга оширилади. Ахборотларни узатиш хизматлари ўзининг ривожланишида қуйидаги босқичларни босиб ўтади: SMS (Short Message Service) - қисқа ахборотлар узатиш хизмати; EMS (Enhanced Mobile Service) - кенгайтирилган ахборотлар узатиш хизмати;

 

Описание: image1


1.1-расм. Мобил алоқада қўшимча хизматларнинг эволюцияси

MMS (Multimedia Mobile Service) мультимедиа ахборотлари узатиш хизмати.

EMS - ахборотда барча медийли кенгайтиришлар UDH - сарлавҳада эслаб қолинади, матн эса - қисқа ахборотнинг нормал матн областида эслаб қолинади. Бу EMS технологиясини қўллаш учун тармоқдаги зарур ўзгаришлар минимал бўлишини таъминлайди. EMS технологиясини бошқалардан ажратиб турадиган хусусиятлари қуйидагилар:

Матнни форматлаш.EMS технологияси фақат текис матнни узатибгина қолмай, балки унинг (матннинг) чап ёки ўнг томонидан марказга текислайди, нормал шрифтларда, кичик ёки катта ўлчамларда, калиншрифтда ёки курсивда ёзади, чизиб белгилашни ёки матнни ўчиришни таъминлайди.

 

SMS сарлавҳа

Фойдаланиш маълумотлари

Матн

(телефон, ой-кун/вақт)

сарлавҳаси (EMS-медиали кенгаши)

(160 белгигача)

 

1.2-расм. Қисқа ахборот структураси

Расмлар. EMS уч форматдаги расмларнинг узатилишини қувватлайди: кичик (16х16 нуқталар); катта (32х32 нуқталар) ва ўзгарувчан ўлчамдаги формат. Стандарт тавсия этадиган максимал формат 96х94 нуқталарни ташкил этади, аммо у телефон аппаратлари билан таъминловчига боғлик. Дисплей экранида интегралланган кўринишдаги бир неча расмларни қабулқилиш мумкин. Расмлар штриховка ва сояларни тасвирлаш учун ишлатиладиган градацияларсиз соф оқ-қора тасвирда қайта кўрсатилади.

Товушлар. EMS 10 турли стандарт товуш сигналларини, мусиқа ва паст ва юқори тоналли аккордлар, қўнғироқлар, бонг товушлари, чапаклар, барабан овози ва хабар берувчи сигналларни қайта эшиттиришга қодир. Ундан ташқари фойдаланувчилар эфир орқали 128 байтгача бўлган товуш сигналлари бўлиши мумкин.

Анимацион тасвирлар. EMS тизими ҳаракатда расмларнинг иккита форматини қувватлайди: кичик (8х8 нуқталар) ва катта (16х16 нуқталар). Телефон аппаратлари таъминловчилари барча анимацион тасвир функцияларини такрорлаши мумкин.Стандартларбир қатор-олдиндан маълум анимацион тасвирлар, хомушликни акс эттирувчи, эркалик, бахтлиликни сезиш, ишончсизлик ва мотамсароликни белгилайди. Бундан ташқари, фойдаланувчи томонидан бериладиган кичик ёки катта форматли анимацион тасвирлар ҳамбўлиши мумкин. Стандарт анимацион тасвирлар хусусий телефонларда эслаб қолинади ва эфир орқали узатилмайди.

Компьютер телефонининг технологиялари компонентлари ва архитектураларини татбиқ этиш истиқболи пакетли коммутация тармоқлари билан ўзаро фойдаланишга кейинчалик эволюцион ўтиш имкониятини таъминлайди.

Барча маълумотларни очиқ интерфейсли релакцион маълумотлар базасида сақлаш ҳам ягона аппарат қисмда интеграцияланадиган амалий иловаларнинг ўзароҳаракатланувини таъминлайди.

Мобил интернет хизматларини етказиш шу кунгача оддий мобил операторлари етказиб бераётган хизматлардан радикал янги йуналишга айланмокда. 5 йил ичида мобил электрон коммерция бозори 1999 йилга нисбатан 23 марта кўпайди.

Муваффаққиятга эришиш учун телекоммуникация операторлари:

-                     ўзларининг янги дунё хизмат маълумотлари узатиш йўналишидаги корпоратив қарашларини бир жойга йиғишлари;

-                     мижозларни бошқаришни кафолатлаш ва хизматлар таъминотини ҳал қилувчи сифатида даражалаш;

-                     учинчи томон билан ўзаро муносабатлар диапазонини янги модел бизнеслариучун кенгайтириш таърифини ифодаламоқлари керак;

-                     қисқа муддатда технологиядаги инвестицияларни тўлдириш;

-                     янада прогрессив ва мослашувчан қарорларни яратиш учун иловалар (яратиш) ишлаб чиқиш даврини такомиллаштириш;

-                     мавжуд ресурсларни ва инфраструктурани керакли нарх-наво самарадорлигига эришиш учун соддалаштириш лозим.

Янги иқтисодиётда мобил интернетнинг муваффақияти унинг бозорни тезда забт этишидадир. Шунга қарамай, телекоммуникация операторлари рақиблари билан ҳамкорликда ишламоқлари керак. Улар ўзаро янги ҳамкорлик йўлларини ишлаб чиқишлари ва мижозлар, таъминловчилар,иловалар ишлаб чиқувчилар билан контент ва сервис провайдерлари ўртасида ўзаро муносабатларни ишлаб чиқишлари керак.

Кейинги йилларда биринчи профессионал мобил иловалар бозори одамларни стол усти тизимларидан фориғ этиб пайдо бўлди. Портатив компьютерлар (лаптоплар) мобил интернетда (ёки интранетда) ишлаш билан боғлиқ имкониятлар билан жиҳозланаяпти, бу билан билиш ва корпоратив электрон почта туфайли масофада бошқарувчи тизим ресурсларини баҳолаш имконияти яратилмоқда.

Битирув малакавий ишини бажаришдан кўзланган мақсад симли ва симсиз алоқа воситалари ва технологияларининг ҳозирги ҳолатини тизимлилик нуқтаи назардан таҳлил этиш, афзаллик ва камчилик томонларини аниқлаш орқали замонавий алоқа усулларини хусусан мобил алоқа восита ва усулларини яратиш ва технологияни амалдаги тадбиқидан эришиладиган натижаларни асослашдан иборат.

Соҳани ривожлантириш жараёни қуйидаги вазифаларни бажарилишини тақозо этади:

-                     Симли ва симсиз алоқа технологиялари ва техникасининг таҳлили, GPRS технологиясининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;

-                     Симли ва симсиз алоқа технологияларини, хусусан мобил алоқа тизимини такомиллаштириш омилларини белгилаш;

-                     Симли ва симсиз технологияларини яратиш усуллари, MMS технологияси ва ундан фойдаланишда қўйиладиган талаблар;

-                     WAP нинг дастурлаш модели, WAP технологияси Мобил интернет ва жаҳон бозорининг йўналишини ўрганиш;

-                     Симли ва симсиз технологияларнинг алоқа усулларни яратиш,

-                     4G ва LTEтехнологиясини қўллаш;

-                     Симли ва симсиз технологияларнинг иқтисодий самарасини баҳолаш мезонларини аниқлаш.

Электрон ҳукуматнинг MMS протоколи. Корпоратив архитектура.

Мультимедиа ахборотларини узатиш хизматлари. MMS технологияси мобил тармоқдан фақат матн ахборотларинигина эмас, балки график ёки фототасвирларни ёки аудиоклипларни узатиши мумкин, бунда MMS - ахборот таркиблари ягона мультимедиа презентациясини ташкил этиб, синхрон қайта эшиттирилиши мумкин.MMS ахборотлар алмашинувида мобил телефонлар, PDA ва персонал комьютерлар иштирок этиши мумкин.

MMS технологияси очиқ стандарт сифатида форум WAP ва 3GPP проекти билан стандартлаштирилган. 3GPP проект хусусияти тармоқ архитектураси ва асосий вазифаларини белгилайди. Форум WAP спецификацияси ахборотларни қайта ишлаш хусусиятларини ва фойдаланиладиган иловали протоколларни ҳам белгилайди. MMS стандарти тавсифида фойдаланиладиган MMS ахборотларида маълумотлар турига қатъий чек йўқ.Аммо MMS-ахборотларида фойдаланиш учун стандарт тавсия этадиган бир қатор форматлар мавжуд: US-ASCII - матн ахборотлари учун; JPEG, GIF график форматлари; MPEG 4 видеоформат; MPS, MIDI, WAV аудиоформатлар; AMR нутқни кодлаш учун ва б.қ.

Барча узатиладиган ахборотлар MIME (Multipurpose Internet Mail Extensions - Интернетнинг кўп мақсадли почта воситалари) хусусиятлари ёрдамида электрон почта орқали матн, бажариладиган графикли, мультимедиа файллари ва бошқа маълумотларни узатиш коидаларининг тавсифи мультимедиа ахборотларига бирлаштирилади.

MMS хабари MMS функцияларини қўлламайдиган телефон абонентига йулланиши мумкин. Бу телефонлар эгаларига Интернет варақларида кўрсатилган мультимедиа хабарини кўриш мумкинлиги ҳақида SMS - билдирги юборилади.

Стандартда MMS хабарининг ўлчамларига чеклов йук. Хабарнинг катта-кичиклиги технологиянинг амалга оширилиши ва қийматини ҳисоблаш учун стандарт ўлчамли хабар киритиши мумкин бўлган тармоқ операторига боғлик. Мультимедиа хабарларини қайта ишлаш учун оператор тармоғида ёки сервис провайдерда MMS хабарларини қайта ишлаш маркази - MMS марказ (MMS-C) ўрнатилади. MMS-Cқуйидаги асосий компонентларни ўз ичига олади (2.1-расм):

-       cервер мультимедиа хабарларини қайта ишлаш ва сақлашни ташкил этишга дахлдор (MMSServer);

-       сервер, IP тармоғида мультимедиа хабарларини бевосита маршрутлайди (MMSRelay).

Шуни айтиш лозимки, на MMSServer, на MMSRelay технологик жиҳатдан бир-бири билан мослашган бўлишига қарамай абонентларнинг MMS хизматлари имкониятларидан хабардор эмаслар, шунинг учун MMS- марказ фойдаланувчилар маълумотлар базасига кириш имкониятига эга бўлишлари керак, масалан HLR га, зарур ҳолатларда эса мультимедиа ахборотлар маркази шахсий абонент маълумотлари базасига эга бўлиши керак. Бундан базаларда фойдаланувчиларҳақидаги хизматларга обуна бўлиш ҳақидаги маълумотлардан, то абонент терминалларининг имкониятларигача бўлган маълумотлар сакланади.

Мобил терминалда MMS хизматларини қўллаш учун абонент томонидан юбориладиган мультимедиа ахборотларини қайта ишлайдиган фойдаланувчи ММЗ-илова (MMSUserAgent) амалга оширилиши керак.

 

 

 

 

Описание: image2


2.1-расм. MMS тизимининг архитектураси.

MMSUserAgent иловаси мобил телефонларида, персонал компьютерда ёки бошқа фойдаланувчи ускунасида ўрнатилиши мумкин.MMS-марказ мультимедиа ахборотларини маршрутлаш, сақлаш ва MMS ахборотлари асосий функцияни қайта ишлашдан ташқари, мобил тармоқлари фойдаланувчиларига халқаро стандартлаш ташкилотининг тавсияномаларида аниқ ёзилмаган қўшимча сервис хизматларини кўрсатиши мумкин. Бунинг учун у илованинг ўзидан фарқли равишда стандартланган протоколлар воситасида (биринчи навбатда, булар SMTP ва HTTP протоколлари) мос илова (MMSVAS - қўшимча сервисларнинг адресли иловаси) билан ўзаробоғланишда бўлмоғи керак.

Мультимедиа хабарлари турли алоқатармоқларида ўзарожўнатилиши мумкин. MMS - хабарлари турли стек протоколлари ўртасида иловали узатилаётганда у ўзгартирилган бўлиши керак. MMS-марказнинг ташқи иловалар билан (2.1-расм) ўзаро боғланиши ташқи иловалар (ExternalServer) орқали амалга оширилади. Ташқи иловалар сервери расмда SMS-марказ бўлиши мумкин. Бунда MMS ва SMS-серверлари абонентлари қисқа ахборотлар алмашиш имкониятига эга бўладилар. MMS-марказ ва SMS- марказ ўзароҳаракатпротоколлари 3GPPTR23.039 тавсияномаларида баён этилган. Агарда SMS-С бу протоколларни қўллаб-қувватласа, у ҳолда у бевосита MMS-марказга уланиши мумкин, акс ҳолдаMMS-C ва SMS-C биргаликда ташқи протоколлар конвертори функциясини бажарувчи SMS-шлюз орқали таъсир этадилар. Бошқа таъсир иловаси сифатида нутқ почтаси хизмати бўрттирилган бўлиши мумкин. Нутқ почта қутисида (VoiceMailbox) янги хабарлар пайдо бўлганда нутқ почта тизими уларни SMS-марказга SMTPпротоколлари орқали трансляция этиши керак.

Агарда MMS хизматидан фойдаланувчи томонидан янги товуш хабарлари олинса, мультимедиа хабарларини қайта ишлаш маркази POPS ёки IMAP4 протоколларидан фойдаланган ҳолданутқ почтаси тизимига сўроқ юборилади.

У ёки бу вариантда товуш почтаси қутисидаги маълумотлар шундай келтирилган бўлиши керакки, уларни электрон почта орқали юбориш имкони бўлсин. Бу мақсадларда товуш маълумотларини MIME форматига инкапсуллайдиган VPIM спецификацияси (VoiceProfileforInternetMail) ишлаб чиқилган. Нутқ почта қутисида сақланаётган маълумотлар фойдаланиш қулайбўлишлиги учун, яна фойдаланувчи товуш почта қутиси орқали навигациялаш имконини берувчи HTTPпротоколи ёрдамида кириши мумкин.

Яна абонентлар ўртасида мультимедиа хабарлари алмашинуви хизматидан ташқариMMS технология келажакда кенг янги хизматлар очиш имкониятини яратади: ахборот ресурсларига кириш (янгилик, спорт мусобақаларини трансляция этиш); кўнгилочар (ўйинлар, конкурслар); реклама; мобил коммерция ва б.қ.

 

WAP-хусусиятлари.  WAP протоколи бўйича мобил алоқа.

WAP нинг дастурлаш модели PullModel (контент серверидаги мижоз сўровларидан фойдаланилади) дан фойдаланган WebProgramming Model га яқин. Аммо WAPWeb архитектурасини WTA телефонли алоқани қўллашни киритиш ва PuchModel даги сервер мижозга мустақил контент юбора олади дея кенгайтиради. WirelessTelephonyApplication (WTA) амалий дастурларга телефон чақирувини браузер орқали WTA тармоғида бўлаётган ҳодисага муносабатини билдиришга ташаббус кўрсатади.API бу функцияни локал интерфейсида ва тармоқ телефон инфраструктурасида бажаради. Локал интерфейс WML ва WML Script ларни ўзига хос телефон алоқа функцияларидан, масалан, телефон чақируви функциясини бошқа телефондан бажаришни имкониятини билиш мақсадида фойдаланилади.

Тармоқ интерфейси мобил алоқатармоқи ҳодисалар инициацияси ва назорат бўйича функциялардан фойдаланади, шундай қилиб, иловалар ушбу ҳодисаларга асосланган ахборотларни модификацияласин. Бу функционал имкониятлардан модификацияланган конференц-алоқа сеансига уланган телефон рақамлари рўйхатини сақлаш учун фойдаланиш мумкин. HTTP стандарти push технологиянинг функционал имкониятларини қўлламайди. WAP нинг техника талаблари push механизми қандайқилиб ҳар қандай Web сервер мижозга ахборот юборишини аниқлайди. Бу жуда муҳим хусусият, чунки иловаларга ахборот ўзгаришларини абонентгача етказиш имконияти берилган.

Бу функционал имкониятлардан фойдаланадиган жуда кўп иловалар мавжуд, масалан, трафик назорати, манзил ўзгарганлиги ҳақидаги билдириш, пейджер ва электрон почта функциялари.

WAP нинг олдинги тахминларида WAP шлюзи протоколбўйича мижоз ва дастлабки сервер ўртасида ўзароҳаракатланиш бўлишини таъминлаш учун керак бўлган. Мижоз боғланган WAP шлюзи WAP протоколидан фойдаланадиган мижоз билан боғланган WAP шлюзи кўп жиҳатдан Интернет алоқапротоколларига асосланган бўлиб, у дастлабки сервер билан ишлаш имконини беради.

WAP шлюзи яна абонентларга хизмат етказиш учун ва тармоқ операторларига хизмат иши базасидан назорат нуқтасини бермоғи ва муттаҳамлар билан кураш олиб бориш учун фойдаланилиши мумкин.

2.2-расмда WAP нинг дастурлаш моделаи кўрсатилган.

Описание: image13


2.2-расм. WAP нинг дастурлаш модели.

WAP шлюзи қуйидаги функционал имкониятларга эга:

ProtocolGateway - протоколи, шлюз шу протоколорқалисўровларни WAP протоколи оқимидан WWW (HTTP ва TCP/IP) протоколлари оқимига ўзгартиради.

Маълумотларни симсиз узатиш тармоғида айланиб юрувчи пакетлар сонини ва унинг ўлчамини камайтириш учун ахборот контентининг кодер ва декодерлари Web контентни ихчам кодланган форматларга ўзгартирадилар.

Бу инфраструктура мобил терминал фойдаланувчилари турли WAP контентни улар қандай симсиз тармоқдан фойдаланишларидан катъий назар кўришни кафолатлайдилар. Иловалар муаллифлари терминал турлари қандайбўлишидан катъий назар тармоқнинг барча фойдаланувчиларига кириш қулайбўлган хизмат ва ахборотларни яратишлари мумкин. Бундай имконият WAP шлюзи технологияси синовдан ўтган CGI скриптга ўхшаш Web технологияси ёрдамида ишлаб чиқилган WWW стандарт сервисларини қўллайди.

WAP шлюзи тармоқнинг турли серверларидан олинаётган маълумотларни қўшиб мобил қурилмасига берадиган жавоб вақтини қисқартиради ва тез-тез ишлатиладиган ахборотларни кэшлайди. Шунингдек WAP шлюзи абонентнинг маълумотлар базаси билан ҳам ишлайди ва симсиз тармоқ тўғрисидаги ахборотдан фойдаланади, масалан, локализация ҳақида, айрим гурух фойдаланувчилари учун WML сахифаларини динамик созлаш. WAP 2.0 WAP шлюзи бўлишини талаб этмайди, шунинг учун мижоз ва дастлабки сервер ўртасидаги алоқа HTTP/1.1 дан фойдаланиб олиб борилади. Аммо WAP шлюзини кенгайтириш алоқани оптималлаштириш ва қўшимча локаллаш ва махфийлик каби мобил хизматларини етказиши мумкин. Ундан ташқари, WAP шлюзи Push функцияларини амалга ошириш учун зарур.

2.3- расмда тармоқ оптимизациясини таъминловчи WAP-кириш модели кўрсатилган.

Описание: image14


2.3-расм. Тармоқ оптимизациясини таъминловчи WAP-кириш модели.

Web нинг кўп иловалари бугунги кунда мижоз ва сервер ўртасида хавфсиз уланишни талаб этмокда.WAP шлюзи хавфсизликни (шуни талаб этадиган иловалар учун) таъминлашда иштирок этмокда.WAP таснифлари ушбу операциялар учун симсиз микротелефонда хавфсиз протоколни кафолатлайди.

WTLS (WirelessTransportLayerSecurity) – TransportLayerSecurity саноати стандарти асосидаги протокол (TLS), илгари SecureSocketsLayer (SSL) деб номланган, WAP нинг транспорт протоколлари билан барча фойдаланишга мўлжалланган ва тор полосали алоқа каналида ишлатишга оптималлаштирилган. WTLS маълумотлар бутлигини, махфийлигини ва асллилигини белгилашни кафолатлайди.Web иловалари учун қўлланиладиган ҳимоя усули InternetcoTLS, WAP шлюзида минимал харажатларни автоматик ҳимоялаш кўзда тутилган.

Симсиз тармоқни манзиллаш.WAO протоколлари оқими HTTP туридаги Web стандарт протоколларини тор полоса кенглигидаги ўтказувчанликда фойдаланиш учун оптималлайди. Кўптўлдиришлар алоқа сеансидаги кўптўлдиришлар, ахборотлар алмашинуви ва ҳимоя HTTP нинг симсиз тармоғи учун тўғри келадиган функционал имкониятлари билан таъминланади. Уларга қуйидагилар киради:

-                    HTTP хужжатларининг сарлавҳалари ҳаво интерфейси бўйича узатилиши керак бўлган, маълумотлар сонини сезиларли даражада камайтирадиган иккилик кодига ўзгартирилади;

-                    алоқа сеансларини ортиқча харажатсиз қайта тиклайдиган, оддий қайта тиклаш протоколи аниқланди; бу алоқа сеансини, салт юриши вақтида вақтинчалик тўхтатиб туриш имконини беради, ўз навбатида бу тармоқ ресурсларини ва таъминот энергиясини сақлайди;

-                    WAP нинг дейтограммли сервиси учун ишончли транспортировкаловчи WirelessTransactionProtocol (WTP) симсиз операцион протоколни тақдим этади.WTP анъанавий TCP га ўхшаш ишончлиликни, аммо симсиз тармоқда TCP дан фойдаланиб бўлмайдиган воситаларсиз таъминлайди. Масалан, TCP ҳар бир қабулқилиш -узатиш учун, пакетларни қабулқилишни тартибга соладиган ахборотни қўшганда катта ҳажмдаги

ахборотни узатади. WAP шлюзи ва микротелефон ўртасида фақат битта мумкин бўлган йуналиш бўлганлиги учун, бу ахборотни қайта ишлаш эҳтиёжи йуқолади.WTP уни йукотади ва ҳар бир қабулқилиш-узатиш сеанси учун керакли ахборотлар сонини камайтиради. Бу WTP ёрдамида оптималлашнинг ёркин мисоли;

WTP дан фойдаланиш телефонда TCP оқимини бўлишини талаб этмасликка олиб келади, бу ўз навбатида микротелефондаги ЗУ қийматини камайтиради;

WAP оқими протоколларида қилинган такомиллаштиришлар симсиз узатишлар муҳитидаги ишлар самарасини етарли даражада ошишига олиб келади, ўз навбатида ажратилган радиочастоталардан фойдаланишни анча яхшилайди.

2.1-жадвал.

WAPпротоколларининг кенг полосалилигини ҳисобга олгандаги афзалликлари

HTTP/TCP/IP

WCP/WTP/UDP

TCPSYN

 

2- TCPSYN, ACKofSYN

 

ACKofSYN, DataRequest

 

4- ACKofData

 

Reply

 

6- ACKofReply

DataRequest

DataRequest

2- ACK, Reply

8- ACK of Data

3® ACK, DataRequest

Reply

ACK, Reply

10- ACK of Reply

5® ACK, DataRequest

11®DataRequest

6® ACK, Reply

12- ACK of Data

7® ACK

13®Reply

 

14- ACK of Reply

 

15® TCP FIN

 

16- TCP FIN, ACK of FIN

 

17® ACK of FIN

 

 

WAP протоколларининг оптималлигини тармоқдаги иш жараёнида ажралиб турадиган вазият мисолида кўриш мумкин. Масалан, айтайлик учта сўровқилинган ва учта жавоб олинган. Бунда HTTP/TCP/IP лар билан ишлаганда 17 та пакетда узатилади, улардан 65% - сарлавҳалар, WCP/WTP/UDP да эса 7 та пакет узатилади, алардан бор-йуғи 14% сарлавҳа. 2.1-жадвалда қалин шрифтда муҳим ахборотга эга бўлган пакетлар кўрсатилган, ажратилмаганлари эса сарлавҳалар.

WAP технологияси Мобил интернет ва жаҳон бозорининг йўналиши

Иккита жаҳон сектори - мобил технология ва интернет қулайлик туғдириши ҳозирги кунда ҳеч бир ташкилот инкор эта олмайди. Мобил интернет яратаётган оламшумул ўзгаришлар ва унинг кейинчалик телефон компанияларига таъсири, интернет-провайдерларга (IPS) ва бошқаташкилотларда жаҳон иқтисодиётида битимлар тузиш иштиёқи беқиёс.

Мобил телефони янги дунё иқтисодиётини оддий телефон қурилмасидан тобора узоқлашаётган ажойиб «Персонал идентификатор ва ассистант»ролида кўрмоқда. Телефон компаниялари янги симсиз порталлар ролини бажармоқлари керак. Ҳаммаси ва ҳар доим «боғланган» бўлишлигини вақткўрсатади. Кундан-кунга интернетга симсиз уланишлар ортиб бормокда.

Мобил алоқасидан фойдаланиш ҳозирги пайтда дунё бўйича сезиларли ўсишга олиб келди, айрим Европа мамлакатларида эса интернетга уланган мобил телефонлар сони доимий симли телефонлар сонидан ошиб кетди.

Мобил интернет хизматларини етказиш шу кунгача оддий мобил операторлари етказиб бераётган хизматлардан радикал янги йуналишга

айланмоқда. 5 йил ичида мобил электрон коммерция бозори 1999 йилга нисбатан 23 марта кўпайди.

Муваффаққиятга эришиш учун телекоммуникация операторлари:

-         ўзларининг янги дунё хизмат маълумотлари узатиш йуналишидаги корпоратив қарашларини бир жойга йиғишлари;

-         мижозларни бошқаришни кафолатлаш ва хизматлар таъминотини ҳал қилувчи сифатда даражалаш;

учинчи томон билан ўзаро муносабатлар диапазонини янги модел бизнеслари учун кенгайтириш таърифини ифодаламоқлари керак;

-         қисқа муддатда технологиядаги инвестицияларни тўлдириш;

-         янада прогрессив ва мослашувчан қарорларни яратиш учун иловалар (яратиш) ишлаб чиқиш даврини такомиллаштириш;

-         мавжуд ресурсларни ва инфраструктурани керакли нарх-наво самарадорлигига эришиш учун соддалаштириш лозим.

Янги иқтисодиётда мобил интернетнинг муваффаққияти уни бозорни тезда забт этишида. Шунга қарамай, телекоммуникация операторлари рақиблари билан ҳамкорликда ишламоқлари керак. Улар ўзаро янги ҳамкорлик йулларини ишлаб чиқишлари ва мижозлар, таъминловчилар, иловалар ишлаб чикувчилар, контент ва сервис провайдерлари билан ўзаро муносабатларни ишлаб чиқишлари керак.

Кейинги йилларда биринчи профессионал мобил иловалар бозори, одамларни стол усти тизимларидан фориғ этиб пайдо бўлди. Портатив компьютерлар (лаптоплар) мобил интернетда (ёки интранетда) ишлаш билан боғлик имкониятлар билан жиҳозланаяпти, бу билан билиш ва корпоратив электрон почта туфайли масофада бошқарувчи тизим ресурсларини баҳолаш имконияти яратилмокда.

Натижада даромадлар тақсимоти аҳамияти тез ўзгармоқда. Авваллари 70% даромад телефон компанияларида сақланар эди; энди эса - 75% даромад яратувчилар ва ичидаги маъно (контент) провайдерларига ва хизмат провайдерларига тегишли бўлади. Баъзи телефон компаниялари ўзларининг эски дунё овозли хизматлардан янги дунё, шериксиз, хавф-хатарни тақсимлайдиган, натижада имкониятни оширадиган ва даромад олиш вақтини камайтирадиган мобил интернет хизматларига ўтишлари мумкин. Янги дунё операторларини каршилайдиган кўпгина муаммолар номаълумот қолмокда - кимки узоқ муддатда муваффаққиятга эришса, мижоз бизнеси йуналишига эргашади. Уларнинг мобил интернет мижозлари ўта талабчан бўладилар, индивидуал хоҳиш ва заруратни қондириш мақсадида оммавий бозор бераётган хизматлардан энди қаноатланмайдилар, махсуслаштирилган сервислар олишни хоҳлабқоладилар. Мобил коммерция оламида омон қолиш ва ривожланиш телефон компанияларининг мижозларга кўпдан-кўп имкониятларни яратишларига боғлик.

Телекоммуникация индустрияси янги таъсирнинг - мобил технологияси ва кенг полосали сервисли интернетнинг мобил шаклидаги интернет сифатида бирга қўшилишининг гувоҳи бўлмокда.

Яқин келажакда дунё аҳолиси мобил технология коммуникацияларидан кундалик ҳаётларида фойдаланадиган бўладилар. Бундай ҳаёт тарзи Япония ва Европа фойдаланувчилари учун, яъни бошқа одамлар билан мулоқот, Интернет ва интрасетьга кириш, ҳамда ҳордиқ чиқариб дам олиш оддий бир ҳолга айланиб қолди. 2005йилга келиб мана шундай ҳаёт тарзи АҚШ га ҳам кириб келди. Натижада мобил телефонларидан фойдаланувчилар сони дунё миқёсида тахминан 1,2 миллиард кишидан ошиб кетди. Симли алоқаорқали интернет ахборот технологияларидан фойдаланувчилар сони режадаги 650 миллион ўрнига 750 миллиондан ошди. Уч регионнинг (Европа, Осиё-Тинч океан ва АҚШ) барчасида интернетга симсиз уланиш симли тармоқорқали уланишга қараганда бирнеча маротаба кўпроқбўлишикутилмоқда. Бунга жавобан кўпчилик мобил операторлари ўзларининг марказий товуш алоқатармоқларини сервис маълумотларини узатиш марказларига ўзгартиришларига тўғри келади.

Натижа сифатида, Web технологиянинг оммавий ўсиши мобил терминалларини фойдаланишни, электрон бизнесда (e-business) кўпдан-кўп шартномалар тузиш имкониятини беради. Технологиянинг бундай оддий ўзгариши телефон компанияларининг бизнес моделига Интернет (ISP) провайдерлар ва онлайн ахборот таъминотчиларига таъсир кўрсатади. Nokia компаниясининг олдиндан айтиб кутаётган натижаларига қараганда 2005-йилнинг охирига келиб бир миллиардга яқин мобил алоқа абонентлари ва асосийси шу йил сотилган телефонлар мультимедиа имкониятларига эга бўладилар. Бу бир хилда ўз ишларини мобил интернет дунёси деб аталувчи янги иқтисодиётда олиб бормоқчибўлган ҳар бир ташкилотга тегишлидир.

 

СИМЛИ ВА СИМСИЗ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АЛОҚА УСУЛЛАРНИ ЯРАТИШ

WiMAX технологияси

 

WiMAX рухсат бериш технологияси сифатида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги.

Алоқачилар учун доимо охирги боғланиш мосафаси муаммо ҳисобланиб келган. Ҳозирги кунга келиб охирги боғланиш масофаси учун кўплаб технологиялар яратилди, ҳар қандай оператор учун кўплаб технологияни танлаш масаласи турибди, бу орқали абонентга ихтиёрий йўл билан маълумотни оптимал усулда етказиш масаласи туради.Универсал усулда ечиш йўли мавжуд эмас, ҳар бир технологияда  ўзининг қўлланилиш майдони мавжуд, ўзининг афзаллик ва камчиликларига эга.

-       оператор стратегияси, аудитория мақсади, хизмат кўрсатиш бўйича режа ишлар;

-       тармоқни ривожлантириш учун ажратилган инвестиция ўлчами ва сарф харажатни қоплаш муддати;

-       мавжуд тармоқ инфраструктураси, уни ишлаш ҳолатинингянгилигини таъминловчи ресурслар;

-       тармоқни ишга тушириш учун зарур вақт ва хизмат кўрсатишнинг бошланиши.

Ҳар бир факторни ўзига хос салмоғи бўлиб, у ёки бу технологияни танлашда уларнинг мажмуасидан фойдаланилади.

WiMAXнинг ўрнатилган силжимас ва мобил варианти.

WiMAX оиласига тааллуқлилар тўплами афзалликларга эга, лекин уларнинг турли кўринишлари бир биридан фарқ қилади. Стандартларини яратувчилар силжимас ва мобил ҳолат учун оптимал ечимни топишга ҳаракат қилдилар, лекин натижа бўлмади.

WiMAX ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, ўзининг ишлаш частотасига эга бўладилар, ўтказиш оралиқ кенглиги, нурланиш қуввати, радиочастаталардан қайта фойдаланиш тамойиллари ва бошқа кўрсаткичлар.

Икки технологиянинг асосий фарқи шундаки, силжимас WiMAX фақат статик абонетларга, мобиллар эса Х50км/с тезликда ҳаракатдаги фойдаланувчиларга мўлжалланган. Лекин мобил WiMAX силжимас объектларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Кўпчилик телекоммуникация компаниялари WiMAX дан фойдаланиб, катта тезликдаги хизмат кўрсатишни тақдим этади. Бунга бир қанча сабаб мавжуд.

Биринчидан, 802.16 технология оиласи иқтисодий жихатдан самарали (симли технологияга нисбатан) фақат янги мижозга тармоққа киришга имконият яратмай, балки хизмат доирасини кенгайтиради ва мураккаб худудларни ҳам қамрайди.

Иккинчидан, симсиз технология фойдаланиш нуқтайи назардан содда оддий симли каналларга нисбатан WiMAX ва Wi-Fi тармоқлари ўлчамлари ва монтаж доираси бўйича содда бу кенг тармоқларни қисқа муддатда ишга туширишда қўл келади. Масалан,WiMAX Индонезияда 2004 йили декабрь ойида юзага келган, цунами ҳолатида омон қолганлар билан тармоқ орқали боғланишда жорий этилган. Барча ахборот коммуникациялари тизимлари тезда тикланиб, барча ҳудудлар билан алоқа боғлаш тикланилган. Бу барча жараёнлар тақдим этилаётган хизматлар интернетга боғланиш, тижорат тузилмаси ва хусуий шахслар учун хизмат баҳосини камайишига олиб келади.

Фойдаланиш қурилмалари.

WiMAX тармоғидан фойдаланувчилар учун қурилмалар турли ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилишида ва хоналарда ёки ташқарида ўрнатилиши мумкин. Хона ичидагилардан фойдаланиш муаммо туғдирмайди. Кичик масофадан фойдаланилади, натижада кам сарф харажат талаб этилади.

Мобил WiMAX яратилиши билан мобил қурилма яратилишига жиддий эътибор қаратилди. Махсус телефон трубкалари (смартфонлар) ва компьютер периферияси (USB радио модуллар ва PCcard).

Wi-Fiва WiMAX.

Ҳар иккисини таққослаш одатий ҳол –терминлар овозли, стандарт номлари маълум технологияга асосланган (ҳар иккиси учун IEEE яратилган ва 802 дан бошланади) ҳар иккиси интернет билан боғланиши учун симсиз боғланишга асосланган. Шунга қарамай турли масаларни ечишга мўлжалланган.

Симсиз алоқа стандартлар жадвалини таққослаш

Технологиялар

Стандартлар

Фойдаланиш

Ўтказиш қобилияти

Таьсир дораси

Частоталари

Wi-Fi

802.11a

WLAN

 54 Мбит/с гача

 300 метргача

5,0 ГГц

Wi-Fi

802.11b

WLAN

11 Мбит/с гача

300 метргача

2,4 ГГц

Wi-Fi

802.11g

WLAN

 54 Мбит/с

гача

300 метргача

2,4 ГГц

Wi-Fi

802.11n

WLAN

 450 Мбит/с (келгусида   600 Мбит/с гача)

300 метргача

2,4 — 2,5 или 5,0 ГГц

WiMax

802.16d

WMAN

75 Мбит/с гача

25-80 км

1,5-11 ГГц

WiMax

802.16e

Mobile WMAN

 40 Мбит/с

гача

1-5 км

2,3-13,6 ГГц

WiMax 2

802.16m

WMAN, Mobile WMAN

 1 Гбит/с (WMAN),  100 Мбит/с гача (Mobile WMAN)

120-150 км

-

Bluetooth v. 1.1

802.15.1

WPAN

 1 Мбит/с гача

 10 метргача

2,4 ГГц

Bluetooth v. 2.0

802.15.3

WPAN

 2,1 Мбит/с гача

 100 метргача

2,4 ГГц

Bluetooth v. 3.0

802.11

WPAN

 3 Мбит/с дан  24 Мбит/с гача

 100 метргача

2,4 ГГц

UWB

802.15.3a

WPAN

110-480 Мбит/с

10 метргача

7,5 ГГц

ZigBee

802.15.4

WPAN

 20 дан 250 Мбит/с гача

1-100 м

2,4 ГГц (16 каналлар), 915 МГц (10 каналлар), 868 МГц (ягона канал)

Инфрақизилалоқа йўли

IrDa

WPAN

16 Мбит/с гача

 5 дан 50 гачасантиметрлар, бир томонналмаалоқа — 10 метргача

Инфрақизил нурланиш

 

Умуман олганда,WiMAX қуйидаги қисмлардан иборат: таянч ва абонент станциялари, таянч стандартларини ўзаро боғловчи, хизматларни етказиб берувчи, интернетга боғловчи қурилмалар.

Таянч станцияни абонент билан боғлашда юқори частотали радио тўлқин 1,5 дан 11 ГГц  оралиғидан фойдаланилади.Қулай шароитда маълумот алмашинув 70 Мбит/ с га тенг бўлиши мумкин.

Асосий станциялар орасида боғланиш учун 10 дан 66 ГГц гача оралиқ диазапони ишлатилади, маълумот алмашинуви 140 Мбит/с га тенг бўлади.

Архитектура.

WiMAXForum архитектура яратилди, WiMAX тармоқ иши ҳолатларини ифодалайди, бошқа тармоқ билан боғлайди, манзиллар бўйлаб тармоқлаштиради, аутентификацияни амалга оширади. Келтирилган тасвир WiMAX архитектураси тармоғи ҳақида тассавурни ифодалайди.

Описание: http://upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/7/7c/WiMAXArchitecture.png/300px-WiMAXArchitecture.png

3.1-расм.WiMAXForumiWiMAX архитектураси.

 

-         SS/MS: (the Subscriber Station/Mobile Station)

-         ASN: (the Access Service Network)[4]

-         BS: (Base station), таянч станция, қисм ASN

-         ASN-GW: (the ASN Gateway), қисм ASN

-         CSN: (the Connectivity Service Network)

-         HA: (Home Agent, қисм CSN)

-         NAP:( Network Access Provider)

-         NSP: ( Network Service Provider)

 

ASN (Access Service Network) — тармоққа рухсат.

ASN Gateway — йўлларни бирлаштириш ва маълумотларни таянч станциялардан сигналлаштириш ва келгусида CSN тармоққа узатиш.

BS (Base Station) — Таянч станция.Асосий вазифаси ўрнатиш ва қувватлаш ва радио боғланишни узиш. Бундан ташқари, сигналларни қайта ишлайди, абонентлар орасида ресурсларни тақсимлайди.

CSN (Connectivity Service Network) — Хизматларни таъминлаш тармоғи.

HA (Home Agent) — Тармоқ элементи. Бундан ташқари, турли операторлар тармоқлари орасида маълумотлар алмашинувини таъминлайди.

Таъкидлаш лозимки, WiMax архитектура тармоғи аниқ бир тузилишга эга бўлмай, юқори мувофиқликкава ҳажмига эга бўлади.

 

4G ва LTE протоколлари

 

4Gтехнологияси (тўртинчи авлоди) – юқори талабли мобил алоқа оиласи. Тўртинчи авлодга келгуси технологиялар киради, маълумотларни узатиш тезлиги 100 Мбит/с ҳаракатдаги ҳолатда ва 1г бит/с қўзғалмас абонент ҳолатида.

Келиб чиқиши ва тушунчалар

IMT-Advanced га бўлган талаблар

1.     Ривожланиши.

-                    Ўзбекистонда ривожланиши;

-                    қурилма таъминоти;

-                    4G тармоғида шахарлар рўйхати;

-                    частоталар диапозонлари рўйхати;

-                    танқид.

Бу авлоднинг ўзига хос хусусияти, хизмат кўрсатишнинг фундаментал ўзгариши билан характерланади, узатиш технологиясининг ўзаро мос келмаслиги, юқори тезлик, янги частота йўллари, кенг каналли ўтказиш имконияти, бирлик частотада ифодаланиши- герцларда, шунингдек бир вақтда миқдордаги маълумотларни узатиш.

Мобил алоқа авлоди ҳар 10 йилда аналогли уяли телефон 1970 йилда 1G кейинчалик 1980 йилда рақамли узатиш 2G. 1G 1984 йили, 2G-1991 йили амалда қўлланилди. 1990 йиллар бошида 3G яратилди ва 2000 йилда амалда қўлланилди.4G тармоқ авлод 2000 йилда яратилди ва 2010 йилда амалда қўлланилди.

2008 йил март ойида Халқаро Электралоқа Кенгашиниг радио сектори (ITU-R)симсиз кенг поласали 4G алоқа ҳалқаро стандарт талабларини ишлаб чиқди ва International Mobile Telecommunications Advanced (IMT-Advansed) деб номланди. Мижозга хизмат кўрсатиш тезлиги 100 м бит/с (поездда, автомобилда), кичик ҳаракатдаги объектлар пиёда, алоҳида абонентлар учун 1 г бит/с қилиб белгиланди. MobileWiMAX Release 2 технологияси ва LTE Advanced (LTE-A)га расмий белги IMT-Advanced берилди ва 4G классификацияланди.

Тўртинчи алоқа авлодини яратиш тадқиқотлари ортогонал частота OF DM ларни узатиш учун N антена ва қабул қилишга М антена MI MO қўлланилади.

Техник нуқтаи назардан тўртинчи алоқа 4G тармоқларининг 3G учинчи авлоддан фарқи маълумотларни узатиш протонал пакетларида ифодаланади. 4G да овоз узатиш учун VOLTE технологияси мўлжалланган.

ҲалқароЭлектралоқа Кенгаши ва 4GAllianceкелгуси симсиз телекоммуникацияни ривожлантириш босқичларида маълумотлар узатиш тезлиги 12 бит/с, қўзғалмасда 100 мбит/с гача мобил қурилмаларда. 4G технология, хусусан, абонентга кўп каналли телекўрсатувларни юқори сифатда кўриш ва уй хўжалик техникалари орқали бошқаришни мобил қурилма орқали амалга ошириш, ўзаро халқаро телефон қўнғироқ қилиш мумкин.

2010 йили 4G тармоғини Telia Sonera кенг жорий этилиши кенгайиб бормоқда. Швециянинг 25 та шахар ва дам олиш масканларида ва Норвегиянинг 4 та шахрида қўлланилди.

2010 йил охирида Telia Soneraтижорат асосида 4G тармоғи Финландия, Дания ва Эстония, 2011 йилда Литвияда жорий этилди. 2011 йил февральдан Арминия мобил оператори ViVaCell- MTS Еревания тўлиқ тижорат асосида фаолият юрита бошлади.

2011 йилда Бишкекда симсиз интернет алоқа LTEтехнологиясига уланди. LTE4Gтармоғи Қирғизистоннинг ЗАО “Saima- Telekom”мустақил алътернатив оператор алоқаси билан ўзининг техник воситалари ёрдамида ишга туширилди. Йирик шахарлардан Чуй вилояти аҳолиси кенг тармоқли интернет орқали жорий баҳода тармоқдан фойдаланишлари мумкин.

2011 йил 17 июнда трансполда CЗАО “Интерднестрком” ва Alcatel- Lucent Украинада Преднестровьеда мобил уяли алоқа тармоғи  LTE технология шартномаси асосида қурилди.  2012 йили Озарбайжон уяли оператор алоқа Azercell Баку марказида 4-авлод ишга туширилди.

Huaweiтелекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқарувчи ва Бразилия алоқа вазирлиги келишув имзолар LTE ечимини 450 МГц да амалга ошириш, ШПД мобил алоқасини таъминлаб бериш амалга оширилди. 2012 йилда LTE Қозоғистонда ишга туширилиб, савдо маркази Altel4G деб номланди. Qualcomm компанияси CES 2013кўргазмасида мобил қурилма учун мўлжалланган Snapdragon 800 чипли янги тизим ишлаб чиқди. Бу чип (MSM 8974)4GLTEAdvanced қурилма модемли бўлиб, каналларни йиғиш ва маълумотларни узатиш тезлиги cat 4 дан 150 мбит/с гача. Тайёр маҳсулот, яъни қурилма бозорда йил ўрталарида пайдо бўлади.

4G алоқа аҳолиси 50 минг кишидан кам бўлмаган шахарларда ўрнатилмоқда.

2012 йил ноябрь ҳолатига кўра, тижорат асосида 4G ни қўллаш Yota, Freshtel 69 та шахарда, Мегафон 12 шахарда, МТС эса Москвада қўлланилади. Уяли оператор мегафон 4G инетрнет хизматини барча шаҳарларда Yota орқали амалга оширади. Қурилманинг камчилиги 4G тармоқнинг катта миқдорда энергия қабул қилишида 4G тармоғида фақат маълумотлар узатилади. Овозли телефон кўптармоғини улаш учун 3G режимидан фойдаланилади. Фақат Жанубий Кореяда VolTE тажриба асосида қўлланилган.

4G тармоғининг кенг доирада қўлланилишига тўсиқ инвестициянинг кам миқдордалиги. Тўртинчи авлоднинг тез ривожланинишига тўсиқ 3G юқори тезкорликка эга ва экстенсив равишда ривожланиб бормоқда.   

 

 

IEEE 802.11 протоколлари стеки. DCF тақсимланган режими. PCF марказлаштирилган режим

IEEE 802.11 протоколлари стеки

Табиийки, IEEE 802.11 стандарти протоколлари стеки 802 қўмита стандартларининг умумий тузилмасига мос келади, яъни МАС (Media Access Control) даражасига уланишни ва LLС (Logical Link Control) маълумотларни мантиқий узатишни бошқариш нимдаражаларили физик ва каналли даражалардан ташкил топган. 802 оиланинг барча технологияларидаги каби 802.11 технология иккита пастки, яъни физик даража ва МАС даража орқали аниқланади, LLС даржа эса барча LАN технологиялари учун умумий стандарт бўлган ўз функцияларини бажаради (1-расм).

Физик даражада ишлатиладиган частоталар диапазони, кодлаш усули ва демак, маълумотларни узатиш тезлиги билан фарқланадиган бир неча спецификациялар вариантлари мавжуд. Физик даражанинг барча вариантлари МАС даражанинг ўша бир алгоритми билан ишлайди, лекин МАС даражанинг баъзи вақт параметрлари ишлатиладиган физик даражага боғлиқ.

Источник светаИсточник света 

1-расм. IEEE 802.11 протоколлари стеки

 

IEEE 802.11 стандарти муҳитига уланиш даражаси

IEEE 802.11 тармоқларда МАС даража ажратиладиган муҳитга икки уланиш режимини таъминлайди (1-расм):

·        DСF тақсимланган режим (Distributed Coordination Function);

·        PСF марказлаштирилган режим (Point Coordination Function).

DСF тақсимланган уланиш режими

Дастлаб DСF тақсимланган режимда уланишни қандай таъминланишини кўриб чиқамиз. Бу режимда ташувчини назорат қилиш ва коллизияларни олдини олишли кўп томонлама уланиш усули (Carrier Sense Multiple Access with Collision Avoidance-CSMA/CA) ишлатилади. Симсз тармоқларда самарасиз бўлган CSMA/CA усули бўйича коллизияларни тўғридан-тўғри таниш (распознования) ўрнига бу ерда уларни билвосита аниқлаш ишлатилади. Бунинг учун ҳар бир узатилган кадр юборилиши керак бўлган станциянинг ижобий квитанцияси кадри билан тасдиқланиши керак. Агар келишилган тайм-аут тугаши билан квитанция келмаса юборувчи-станция коллизия бўлган деб ҳисоблайди.

DСF уланиш режими станцияларнинг синхронлаштирилишини талаб қилади. 802.11 спецификацияда бу муаммо етарлича усталик билан ечилади. Вақт интерваллари навбатдаги кадрнинг узатилиши тугаши моментидан бошлаб ҳисоблай бошланади (2-расм). Бу қандайдир махсус синхронлаштириш сигналларини узатилишини талаб қилмайди ва пакет ўлчамини слот ўлчами билан чегараламайди, чунки слотлар фақат кадрни узатилиши бошланиши ҳақида қарор қабул қилинишида эътиборга олинади.

Кадрни узатишни истайдиган станция муҳитни олдиндан эшитиб кўриши керак. IEEE 802.11 стандарти каналда икки физик ва виртуал активликни назорат қилиш (ташувчини аниқлаш) механизмини кўзда тутади. Биринчи механизм физик даражада ишлатилган ва антеннада сигнал сатҳини аниқлаш ва уни бўсағавий қиймат билан таққослашга мўлжалланган. Ташувчини аниқлашнинг виртуал механизми шунга асосланганки, узатиладиган маълумотлар кадрларида, шунингдек  АСК ва RТS/CТS бошқариш кадрларда  пакетларни (пакетлар гуруҳи) узатиш ва тасдиқлашни олиш учун зарур бўлган вақт ҳақида ахборотлар бўлишига асосланган. Тармоқнинг барча қурилмалари жорий узатиш ҳақида ахборотларни олади ва канал қанча вақт банд бўлишини аниқлаши мумкин, яъни қурилма алоқа ўрнатилганда барчага канални қанча вақтга эгаллашини хабар қилади. Станция кадрнинг узатилишини тугашини қайд этиши билан у кадрлараро интервалга (IFS) тенг бўлган вақт интервалини ҳисоблаши керак. Агар IFS тугаганидан кейин муҳит ҳали ҳам бўш бўлса қайд этилган узунликдаги слотларни ҳисоблаш бошланади. Кадрни фақат муҳит бўш бўлган шароитда слотлардан бирининг бошланишида узатиш мумкин. Станция узатиш учун слотни CSMA/CA усулида ишлатилганига ўхшаш кесилган экспоненциал кечиктириш иккилик алгоритмига асосланиб танлайди. Слотнинг номери [0, CW] интервалда бир текис тақсимланган тасодифий бутун сон сифатида танланади, бу ерда “CW”  “Contention Window” ни (рақобат ойнаси) билдиради.

 

Источник светаИсточник светаИсточник светаИсточник светаИсточник светаИсточник светаИсточник светаИсточник света 

2-расм. DСF уланиш режими

 

         Бу етарлича осон бўлмаган уланиш усулини 2-расм мисолида кўриб чиқамиз. А станция кесилган экспоненциал кечиктириш иккилик алгоритмига асосан узатиш учун 3 слотни танлаган бўлсин. Бунда у кечиктириш таймерига (унинг вазифаси кейинги баён этишда аниқланади) 3 қийматни тайинлайди ва ҳар бир слотнинг бошланишида муҳитнинг ҳолатини текширишни бошлайди. Агар муҳит бўш бўлса, у ҳолда кечиктириш таймеридаги қийматдан 1 айрилади, ва агар натижа нолга тенг бўлса кадрни узатиш бошланади.

         Шундай қилиб, барчаслотларнинг, шу жумладан танланган слотнинг банд бўлмаслиги шарти таъминланади. Бу шарт узатишни бошланиши учун зарур ҳисобланади.

         Агар қандайдир слотнинг бошланишида муҳит банд бўлса, у ҳолда бирни айириш бўлиб ўтмайди ва таймер “музлайди”. Бу ҳолда станция узатиш учун фақат слотни танлаш алгоритмини ўзгартириш билан муҳитга уланишнинг янги циклини бошлайди. Аввалги циклдагидек, станция муҳитни кузатади ва у бўшаганида кадрлараро интервал давомида пауза қилади. Агар муҳит бўш қолса, у ҳолда станция “музлатилган” таймер қийматини слот номери сифатида ишлатади ва юқоридаги бўш слотларни текшириш процедурасини музлатилган кечиктириш таймери қийматидан бошлаб бирни айириш билан бажаради.

         Слотнинг ўлчами сигнални кодлаш усулига боғлиқ. FHSS усули учун слотнинг ўлчами 28 мкс ни, DSSS усули учун 1 мкс ни ташкил этади. Слотнинг ўлчами шундай танланадики, у тармоқнинг иккита исталган станцияси орасидаги сигналнинг тарқалиши вақтига муҳитнинг бандлигини аниқлашга кетадиган вақтни қўшгандагидан ортиқ бўлади. Агар бундай шарт бажарилмаса, у ҳолда тармоқнинг ҳар бир станцияси слотларни эшитишда у узатиш учун олдинги танлаган слотида кадрни узатишни бошлашини тўғри аниқлай олади. Бу ўз навбатида қуйидагини билдиради. 

         Коллизия фақат бир неча станциялар узатиш учун ўша бир слотни танлаган ҳолларда ўз ўрнига эга бўлиши мумкин.

Бу ҳолда кадрлар бузилади ва юборилиши керак бўлган станциялардан квитанциялар келмайди. Юборувчилар маълум вақт давомида квитанцияларни олмасдан коллизия фактини қайд этади ва ўз кадрларини яна узатишга уринади. Кадрни узатишга ҳар бир муваффақиятсиз уринишда ундан слот номери танланадиган [0, CW] интервал иккига ортади. Агар, масалан, ойнанинг бошланғич ўлчами 8 га тенг (яъни CW=7) танланган бўлса, у ҳолда биринчи коллизиядан кейин ойнанинг ўлчами 16 га (CW=15), иккинчи кетма-кет коллизиядан кейин 32 ва ҳ.к. тенг бўлиши керак. 802.11 стандартга мувофиқ CW нинг бошланғич қиймати симсиз локал тармоқда ишлатиладиган физик даражага боғлиқ равишда танланиши керак.

 CSMA/CA усулидаги каби, бу усулда  битта кадрни узатишга муваффақиятсиз уринишлар сони чегараланган, лекин 802.11 стандарти  бу юқори чегаранинг аниқ қийматини бермайди. N уринишлар юқори чегарасига етилганда, кадр ташлаб юборилади, кетма-кет коллизиялар ҳисоблагичида эса ноль ўрнатилади. Бу ҳисоблагичда кадр бир неча муваффақиятсиз уринишлардан кейин барибир муваффақиятли узатилган бўлса ҳам ноль ўрнатилади.     

Симсиз тармоқларда яширин терминал муаммоси дейиладиган, иккита қурилма (А ва В) бир-бирларидан олисда жойлашган ва бир-бирларини эшитмайдиган, лекин уларнинг иккаласи ҳам учинчи С қурилманинг қамраб олиш зонасига тушадиган ҳолатлар (3-расм) бўлиши мумкин. Агар ҳар иккала А ва В қурилмалар узатишни бошласа, у ҳолда улар принципиал жиҳатдан конфликтли ҳолатни ва пакетлар нима учун ўтмаётганлигини аниқлай олмайди.

3-расм. Яширин терминал муаммоси

 

 

Электрон ҳукумат тизими протоколларини ривожлантириш истиқболлари

 

25 декабрь 2015 й. №ПҚ-2458 (№9 илова, 53 б.) «2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси инвестицион дастури ҳақидаги» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар билан амалга ошириладиган лойиҳа 2016 й. учун Инвестицион лойиҳалар манзили дастурига киритилган.

Ускуналар ва дастурий таъминот учун интегратор – компания танлови учун тендер ҳужжатлари Корея консалтинг компанияси «ANSE Technologies» билан биргаликда ишлаб чиқарилган ва Корея Эксимбанк билан тисдиқланган (хат 14.03.2016 й. дан № UZB-8/16).

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқа, инвестиция ва савдо вазирлигидан тендер ҳужжатлари бўйича хулоса олинган (хат 19.01.2016 й. дан №ШТ-01/06-277).

Идоралараро тендер комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди ва тендер танловларини ташкил этиш бўйича ишчи органининг таркиби, тартиби ва шартлари ҳамда тендер ҳужжатлари тасдиқланган. 2016 йилнинг 3 май, 15:00 тендер таклифларининг очилиш санаси деб аниқланди.

«Минтақавий ахборот – таҳлил марказлари ташкил этиш» лойиҳасининг таркиби бўйича ҳудудий кадастр корхоналарида ускуналар ўрнатиш учун хона ажратилган, таъмирланган, тегишли алоқа уланган , 15 та дизель генератор созлама сотиб олинган.

2016 й. 18 май 10:00 Кадастр қўмитаси биносида Идоралараро тендер комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди ва UZB-6 «Миллий геоахборот тизимини ташкил этиш» лойиҳаси асосида интегратор – компанияларнинг техник таклифлари кўриб ўтилди. Тендер таклифларини баҳолаш давом этмоқда.

Жанубий Кореянинг ICT Technologies компанияси 2017 йилда Миллий географик ахборот тизими (МГАТ)ни яратиш бўйича ишларни якунлайди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат ер ресурслари, геодезия, хариташунослик ва давлат кадастри қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаевга таяниб.

МГАТ «Электрон ҳукумат» тизимининг таркибий қисми сифатида шакллантирилиб, сунъий йўлдош геодезия тармоғи, давлат кадастри ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишнинг ягона компьютерлаштирилган тизимини яратишни кўзда тутади.

25 миллион долларлик лойиҳа Жанубий Корея «Эксимбанк»ининг 15 миллион долларлик қарзи ҳисобидан амалга оширилмоқда. У 40 йил муддатга ўн йиллик имтиёзли давр билан берилди.

Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари ва давлат қурилишида АКТни янада ривожлантириш ва жорий этиш Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги  ПҚ-1989 сонли  Қарори, шунингдек, 2014 йил  25 июндаги  Ф-4305 сонли фармойиши билан асосланган. Ўзбекистан Республикаси Президентининг Ўзбекистан Республикаси  «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши зарурлиги тўғрисидаги ташаббуси билан маъқулланган. Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган, юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга мувофиқ, мазкур қонуннинг қабул қилиниши «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишнинг асосий йўналишларининг белгилаб берилишига, ахборот технологияларидан давлат  органлари фаолиятида фойдаланишни кенгайтириш, фуқаролар, ташкилотлар, чет эл фуқаролари билан ўзаро муносабатлар, давлат бошқаруви фаолиятларининг самарасини ошириш, шаффофлик ва очиқликни  таъминлашда ёрдам беради.

Ўзбекистонда бизнес соҳаси ҳамда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини шакллантириш концепцияси ва комплекс дастурини ишлаб чиқишни жадаллаштиришга, ахборот тизимларининг идоралараро ва идоравий комплексларни интеграция қиладиган миллий тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса тез орада давлат органларидан барча турдаги маълумотномаларни электрон шаклда олиш, давлат органларига навбатга ёзилишнинг “электрон навбат” тизимини жорий қилиш, демакдир. Айни чоғда темир йўл ва авиачипталарни онлайн брон қилиш ва тўловларни амалга ошириш, коммунал хизматлар учун тўловларни онлайн амалга ошириш имкониятларини амалиётга изчил жорий қилиш, автомобиль ва транспорт соҳасида АКТ ёрдамида йўловчиларга хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш режалаштирилган. Қолаверса, интерактив давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, тегишли ахборот ресурсларидан катта кўламда, айниқса, қишлоқ жойларда фойдаланишни таъминлаш ҳам режалаштирилган.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг муҳим омили сифатида ривожлантириш Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 27 июнда имзоланган тегишли қарори билан тасдиқланган 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастурининг қабул қилиниши ҳам бунинг ёрқин исботидир.

Айни пайтда саноқли дақиқалар ичида бошқа шаҳар ёки давлатга қўнғироқ қилиш, телевизорни масофадан туриб ёқиш, дунёда рўй бераётган энг сўнгги воқеалардан хабардор бўлиш ёки Ер шарининг бошқа қисмида яшаётган дўстингиздан ҳол-аҳвол сўраш, ишбилармон шериклар билан видеоконференция ўрнатиш, масофадан туриб музокара ўтказиш мумкин. Замонавий технологиялар шу тариқа ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда. Биз, фойдаланувчилар эса ушбу технологияларни ишлаб чиқиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш, давр талабларига мувофиқ мунтазам янгилаш учун қанча куч ва маблағ сарфланаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Ҳозирги глобаллашув асрида жамиятимизни янада ривожлантириш ва уни жаҳон ахборот маконига интеграциялаштириш борасидаги комплекс ёндашувларни эътиборга олиб, ушбу соҳада пухта ўйланган давлат сиёсатини юритиш зарур. Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини ривожлантиришга кўмаклашадиган замонавий меъёрий-ҳуқуқий база яратилди. Истиқлол йилларида бу борада қабул қилинган қонунлар, давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорларига мувофиқ интернет, мобиль алоқа ва бошқа кўплаб хай-тек маҳсулотларини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётир, мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш бўйича юқори технологик база шакллантирилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси замонавий технологиялар асосида жадал ривожланиб бормоқда. Барча вилоят марказларида шаҳарлараро рақамли станциялар ўрнатилган, магистрал шаҳарлараро ва вилоятлар ичидаги алоқа линияларида оптик-толали кабель ҳамда рақамли радиорелели линиялар ўтказилган, янги теле ва радио сигналлар узатиш мосламалари модернизация қилинган ва ўрнатилган. Барча шаҳар ва туман марказларидаги тармоқларнинг рақамлаштирилиши натижасида аҳоли, корхоналар, ташкилот ва муассасаларга юқори сифатли шаҳарлараро телефон алоқаси ва маълумотлар узатиш хизматлари кўрсатилмоқда. Интернет тармоғидан кенг фойдаланиш оммалашиб бормоқда, миллионлаб абонентлар уяли алоқа компаниялари хизматидан баҳраманд бўлмоқда. Зеро, бугун Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудуди мобиль алоқа тармоғи билан қамраб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидан маълум қилишларича, 2013 йил 1 июль ҳолатига кўра, маълумотлар узатиш, жумладан, интернет тармоғига уланиш хизматини кўрсатаётган хўжалик субъектлари сони 924, биргаликда фойдаланиш пунктлари умумий сони эса 1035 ни ташкил қилади. Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш бўйича умумий тезлик жорий йил бошига нисбатан 11 фоизга ошди ва 8,7 Гбит/сонияни ташкил этди. Интернетдан кенг фойдаланиш хизматини кўрсатиш учун ўрнатилган порталлар сони 459,7 мингга етди ва бу кенг полосали мультисервис хизматини кўрсатиш қамровини кенгайтириш имконини беради.

Жорий йилда замонавий технологиялар асосида видеотелефонлар, интернет-телевидение, юқори тезликдаги интернет, HDTV каналларини намойиш қилиш ва бошқа конвергент хизматлар кўрсатиш имконини берадиган, узунлиги 2 минг километрдан зиёд кенг полосали оптик толали алоқа тармоғи қурилиши лойиҳаси амалга оширилмоқда. Айни пайтгача 1000 километрдан ортиқ оптик-толали кабель ётқизилди. Рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида биз қисқа вақт мобайнида нафақат ахборот хизматлари кўрсатишнинг кўплаб турлари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишимиз, балки ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида ҳам юксак даражага эришган илғор мамлакатлар сафига қўшилишимиз зарурлигини таъкидлади.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи Олим Умаровнинг айтишича, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастури айнан ушбу масалани ҳал этишга қаратилган. Ушбу ҳужжатни қабул қилишдан мақсад – замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, уларни иқтисодиётимизнинг барча тармоқлари ва ҳаётга кенг жорий этиш, ахборот ресурслари, тизимлар ва тармоқларни жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига кўрсатилаётган интерфаол давлат хизматлари турларини кенгайтириш ва яхшилашни таъминлашдан иборат.

2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастурини шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Биринчи қисм Ўзбекистонда телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ўз ичига олади. “Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси комплексларини яратишга доир лойиҳа ва тадбирлар алоҳида қисм сифатида белгиланган. Уларнинг амалга оширилиши эса кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифат даражасини таъминлаш, барча истеъмолчиларга тақдим этиладиган интерфаол хизматларни ривожлантириш борасида қулай шарт-шароитлар яратиш учун ахборот-коммуникация ва телекоммуникация технологияларининг замонавий юқори технологик инфратузилмасини яратиш имконини беради.

Хусусан, мамлакатимизда телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш ишлари белгиланган ва ихчам кенг полосали фойдаланиш тармоқларини, маълумотлар узатиш коммутацияси ва овозли трафик марказларини кенгайтириш, магистрал телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, давлат бошқаруви ва хўжалик субъектлари органларининг мультимедиа хизматлари, миллий ахборот ресурслари, маълумотлар базаси ҳамда компьютер тармоқларини ривожлантириш учун зарур инфратузилмани яратишга қаратилган.

Масалан, 2020 йилгача кенг полосали фойдаланиш бўйича оптик тармоқларни кенгайтириш, оптик-толали алоқа линияларини қуриш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида EVDO, 3G ва 4G LTE базавий станциялар ўрнатиш ишлари режалаштирилмоқда. Бу эса маълумотлар узатиш тезлигини 100 Мбит/сониягача ошириш имконини беради. Зарур ускуналарни ўрнатган ҳолда, Халқаро пакет коммутацияси марказини кенгайтириш ҳисобидан халқаро ахборот тармоқларига 300 Гбит/сония тезликда уланиш мумкин бўлади. Корпоратив секторга мультимедиа хизмати кўрсатиш студиялари, ахборот-маълумотнома хизматлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, кўп фойдаланиладиган маълумотларни сақлаш марказини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришга доир зарур чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатимиз алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари мутахассислари олдида турган устувор вазифалар сирасига киради. Моҳиятига кўра, ушбу тизим фуқаролар, бизнес субъектлари, давлат ҳокимиятининг бошқа тармоқлари ва мансабдор шахсларга ахборот тақдим этиш ҳамда давлат хизмати кўрсатиш услуби бўлиб, унда давлат ва мурожаат қилувчи шахс ўртасидаги ўзаро алоқа минималлаштирилган, бу борада интернет тармоғи орқали интерфаол алоқа шаклидан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистонда аҳоли ва юридик шахсларга давлат органлари веб-сайтлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали орқали интерфаол давлат хизмати кўрсатиш учун ахборот-коммуникация технологиялари мақсадли жорий этилмоқда. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, 2007 йилда 49 та Базавий интерфаол давлат хизмати реестри тасдиқланган. 2009 йилда ушбу реестр 94 тага етказилган бўлса, жорий йил 1 июль ҳолатига кўра у 197 турдаги хизматни ўз ичига олади.

Бугун давлат органларига ўз веб-сайтлари орқали жами 617 интерфаол давлат хизмати кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг 1 июлида my.gov.uz манзили бўйича Ягона интерфаол давлат хизмати портали синов тариқасида ишга туширилди. Айни пайтда бу ерда аҳолига кўчмас телефон алоқаси ва интернет хизматига уланиш, давлат солиқ хизмати органларидан солиқлар бўйича қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш, шунингдек, турли жабҳаларда рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ариза қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш каби 60 га яқин хизмат кўрсатилмоқда. Фуқароларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги ҳокимият идораларига мурожаатини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ лойиҳа ҳамда тадбирларнинг амалга оширилиши бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлади. Мазкур ҳужжатда “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантиришга оид ҳуқуқий, ташкилий, техник чоралар кўзда тутилган.

Яқин келажакда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, идоралараро ҳамкорлик ва маълумотлар алмашиш бўйича давлат стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, турли йўналишлар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, давлат харидлари, солиқ солиш, божхона расмийлаштируви, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда янги ахборот тизимларини яратиш, мавжудларини интеграциялаштириш кутилмоқда. “Ўзинфоком” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ҳузуридаги Компьютер ҳодисаларига чора кўриш хизмати базасида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказларини шакллантириш муҳим ташкилий жиҳат ҳисобланади.

Шундай қилиб, “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилиши натижасида тўлиқ транзакция хизматига ўтиш кутилмоқда. Бу аҳоли ва бизнес вакилларининг давлат хизматларидан фойдаланиш учун турли босқичларга мурожаат қилиш ва давлат хизматлари билан мулоқот қилишини истисно этади. Бу эса, ўз навбатида, улар учун ўз бизнесини юритиш учун қўшимча қулайлик яратиш ва шароитларни яхшилаш имконини беради.

Мамлакатимиз алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш борасида катта истиқболга эга. 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастури мамлакатимизда ахборот жамиятини янада ривожлантириш ва унинг жаҳон ахборот маконига интеграциялашуви йўлида янги имкониятлар очиб беради.

 

 хулоса

Ахборот технологияларининг мислсиз тараққиёти дунё миқёсида яхлит ахборотлашган жамият шаклланишига олиб келди. Ана шундай шароитда, Республикамизда ҳам бугунги кунда симли ва симсиз технолгияларнинг тезкорлик билан ривожланмоқда.Ўзбекистонда ҳам бир нечта симли ва  симсиз тармоқ ресурслари мавжуд.

Битирув малакавий ишни бажариш давомида қуйидаги амалий ва назарий натижалар олинди:

-                     Симли ва симсиз алоқа технологиялари ва техникасининг таҳлили

 кўриб ўтилди;

-                     GPRS технологиясининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди;

-                     Симли ва симсиз алоқа технологияларини, хусусан мобил алоқа

           тизимини такомиллаштириш омиллари келтириб ўтилди;

-                     Симли ва симсиз технологияларини яратиш усуллари ўрганилди;

-                     MMS технологияси ва ундан фойдаланишда қўйиладиган талаблар аниқланди;

-                     WAP нинг дастурлаш моделлари ўрганиб чиқилди;

-                     WAP технологияси Мобил интернет важаҳон бозорининг йўналишилари ўрганилди;

-                     Симли ва симсиз технологияларнинг алоқа усулларитаҳлил қилинди;

-                     4G ваLTE  технологиялари қўллаш сохалари ўрганилиб чиқилди.

ГЛОССАРИЙ

-                    Электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими;

-                    Давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизмат. Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилган бўлса, улар ҳам давлат хизматини кўрсатишлари мумкин;

-                    Сўров — ариза берувчининг давлат хизмати кўрсатилиши тўғрисида давлат органларига юбориладиган талаби;

-                    Ариза берувчи — давлат органига сўров билан мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахс;

-                    Идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш — давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари воситасида маълумотлар алмашиш;

-                    Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари — ҳар бир жисмоний ва юридик шахсга, кадастр ва кўчмас мулк объектларига, географик ва бошқа объектларга бериладиган, уларни электрон ҳукуматда идентификациялаш имконини берувчи ноёб кодлар;

-                    Электрон давлат хизматининг регламенти — электрон давлат хизмати кўрсатишга доир тартибни ва талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;

-                    Электрон давлат хизмати — ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизмати.

 

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

     1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»  қарори.

    2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ, 1997. – Б. 20-29.

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон қарори «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида», шунингдек, «2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури».

4.О.Татарников. Развитие беспроводных сетей в России.- Компьютер пресс, 5/2005, с 4-13.

    5.  Г. Большова. В чью дверь стучится WiMAX, ИКС 7/2005 с 12-16.

    6.В.Вишневский, С.Портной, И.Шахнович — Энциклопедия WiMax. Путь 4G 2008 г.

    7.ПеджманРошан, ДжонатанЛиэриЭнциклопедияWiMax. 2009 г.

 

Фойдаланилган Web-сайтлар:

1.     http://www.google.ru

2.     http://www.mobile.ru

3.     http://www.uzinfocom.uz

 

Қўшимча адабиётлар

1.      ЯкубовМ.С., Усмонов Ж.Т. Становление и перспективы развития электронного правительства в республике Узбекистан. ВЕСТНИК ТашГТУ № 2. 2013г. 186-190с.

2.      Якубов М.С. Электрон ҳукумат – мамлакат иқтисодиётини модернизациялашнинг асосий фактори. “Электрон ҳукуматни ташкил этишнинг илмий-амалий асослари. (таклифлар, ечимлар, истиқболлар)”. Республика илмий-амалий семинари ТАТУ Қарши филиали. 2013. 20 август.

3.      Якубов М.С., Мансурова М.Я. Роль государственных служаших в процессе форсирования системы “Электронное правительство”. XVIII Международная научно-техническая конференция «Современные средства связи.  15-16 октябрь 2013г. Минск, Республика Белорус. Минск УО ВГКС 2013. 217-219 с.

4.      Якубов М.С., Варисов А. Фуқароларнинг электрон ҳукумат тизимидаги информацион ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқининг айрим масалалари. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси. Жамият ва бошқарув.№ 2, 2014 й. 64-74 б.

5.      Yakubov V.S, Turgunov M.R. Optimization of providing governmental interactive services to the population and buiness.  Perspectives for the development of information technologies. ITPA-2014. 4-5 november. Tashkent – 2014. 53-57p.

6.      Зайнидинов Х.Н., Якубов М.С., Қорабоев Ж. Электрон ҳукумат//ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси. –Т.: Академия, 2013.- 175 б.

7.      Якубов М.С. Электрон ҳукумат бошқарув тизимини шакллантиришда ахборт коммуникация технологиялари.  Республиканская  научно-практическая конференция «Перспективные направления применения инновационных технологий в национальной экономике». Сборник научных статей. Часть I. 25 декабрь.  Ташкент. 2014. 95-102 с.

8.      Зайнидинов Х.Н., Якубов М.С., Қорабоев Ж. Электрон ҳукумат// Тўлдирилган 2 нашр. ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси. –Т.: Академия, 2014.- 273 б.

9.      Yakubov M.S. Axborotlashgan jamiyat taraqqiyotida ilmiy izlanishlarning o’rni.  INFOCOM.UZ  9 (153),2014. 36-38 б.

10.  Якубов М.С. Таълим тизимини модернизациялаш ва ишлаб чиқаришга интеграциясининг истиқболли концепцияси  “Замонавий таълим” Тошкент, №1, 2015 , 41-45 б.

11.  Якубов М.С., Кубаев У.Р., Турғунов М.Р. Давлат бошқарувини модернизациялашда илмий-техник ва инновацион сиёсат. “Давлат ва жамият бошқарувида замонавий ахборот технологияларини жорий этишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг маърузалар тўплами. Тошкент. 2015. 96-99б.

12.  Kubaev U.R.,Yakubov M.S., Beknazarova S.S. Electronic business securing in information and communications networks. Science and world. International scientific journal, 5 (21), 2015, Vol.I, ISSN 2308-4804.  77-81p.

13.  Yakubov M.S., Kubaev U.R., Varisov A.A., Turgunov M.R. Logistics Features of the information resources in the electronic document circulation. Science and world. International scientific journal, 3 (19), 2015, Vol.I I, ISSN 2308-4804.  107-111p.

14.  Якубов М.С. Электрон тижорат мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг етакчи фактори. ISSN 2181-5011. Вестник № 2 (22), 2015. Ўзбекистон Республикаси бош прократурасининг олий ўқув курслари ахборотномаси. 14-19 б.

15.  ЯкубовМ.С., КубаевУ.Р. Многостадийные процессы формирования электронного правительство //SCIENCEAND WORLD International scientific   journal №3 (31),2016,Vol.I ISSN2308-4804 cтр. 104-107

16.  Якубов М.С., Кубаев У.Р., Варисов А.А., Тургунов М.Р. Особенности логистики информационных ресурсов в электронном документообороте //SCIENCE AND WORLD International scientific   journal №3 (19),2015,Vol.II ISSN2308-4804 cтр. 107-111

17.  Якубов М.С. Электрон тижорат мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг етакчи фактори// Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари АХБОРОТНОМАСИ  ISSN2181-5011№2 (22),2015 14-19 бет

18.  Якубов М.С., Кубаев У.Р., Бекназарова С.С.Обеспечение безопасности электронной коммерции в информационно-коммуникационно сетях //SCIENCE AND WORLD International scientific   journal №5 (21),2015,Vol.I ISSN2308-4804 cтр. 77-80

19.  Якубов М.С., Кубаев У.Р. Стратегии развития логического инновационного патециала региона //Проблемы  современной науки и образование научно –методический журнал№5 (47),2016, DOI 10.20861/2304-2338-2016-47 cтр. 41-43  

20.  YakubovM.S., YuldashevR.H., OchilovSh.KMethods of protection for information resources in e-commerce system//“Perspective for the development of information technologies ITPA 2015” Transaction of the international scientific conference. 2015 йил 4-5 ноябр. 52-55P.

21.  Якубов М.С.,Акрамова Г.А.Электронная коммерция: Аутсорсинг в электронным бизнесе// Перспективы развития информационных технологий// XXIX международной научно-практической конференции,  Россия, г.Новосибирск 22 апреля 2016 стр 91-96

22.  Якубов М.С. Формирование частного-государственного партнерства в развитии экономики. Республиканская научно техническая конференция “Проблемы информационных и телекоммуникационных технологий”. г. Ташкент, 10-11 марта 2016 г., Том 1., с. 185-187.

23.  Якубов М.С. Электронное правительство в Узбекистане. В сб. статей Республиканской конференции Кадрлар тайёрлаш миллий дастури-“Узбек модели” нинг ажралмас кисми  ТДПУ, 15 март, Т., 2016 г., Часть 1., с. 199-201.

24.  Якубов М.С., Зиядуллаев Д.Ш. Олий малакали кадрлар тайёрлаш истиқболлари. Тошкент давлат педагогика университети илмий ахборотлари. Журнал. №1/2016. 53-55 бет.