ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ ТИЗИМИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА БОШҚАРИШ»
ФАНИ БЎЙИЧА
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ
МАЖМУА
Тузувчилар: М.С.Якубов
ТОШКЕНТ – 2016
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди.
Тузувчилар: ТАТУ т.ф.д., профессор М.С.Якубов
Ўқув -услубий мажмуа (таянч ОТМ).......... кенгашининг 2016 йил __________даги ___-сонли қарори билан тасдиққа тавсия қилинган.
МУНДАРИЖА
I. Фаннинг
II. Ҳар бир мавзу УЧУН ЎҚУВ-МЕТОДИК МАТЕРИАЛ
III. ГЛОССАРИЙ (ЎЗБЕК, РУС ВА ИНГЛИЗ ТИЛИДА)
IV. ФАН БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ АДАБИЁТЛАР (ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА)............................................................................................................
V. Ҳар бир мавзу учун тақдимотлар (электрон
шаклда)
VI. Қўшимча ўқув ва илмий материал (мақолалар) (Электрон шаклда)
VII. Мавзуни ўзлаштириш учун қўшимча видеолар, кейс-стадилар ва ҳакозо материаллар (Электрон шаклда)....................................
I. СИЛАБУС
2016/2017ўқув йили
Фаннинг қисқача тавсифи |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
ОТМ номи ва манзили |
Тошкент ахборот технологиялари университети
|
Амир Темур 108, Тошкент |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Факультет ва Кафедра |
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Таълим йўналиши: |
5330500, 5330600, 3550100, 5350200, 5350300, 5350400, 5350500, 5350600. |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаннинг профессор ўқитувчилари хақида маълумот |
Маъруза: ЯкубовМ.С. Амалиёт: |
e-mail:
Телефон: |
maksadhan@mail.ru
+998712386436 +998712386453 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаннинг жадвали ва аудитория № |
418 A |
Фанни ўқитиш муддати: |
02.09.2016-15.06.2017 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фанга ажратилган соатлар |
Aудитория машғулотлари |
Мустақил таълим: |
22 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Маъруза: |
20 |
Амалиёт |
20 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бошқа фанлар билан боғлиқлиги (Талаблар): |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаннинг мазмуни |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаннинг долзарблиги ва мазмуни: |
Фаннинг долзарблиги: Фаннинг мазмуни: |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фан бўйича магистрнинг малакасига қўйиладиган талаблар |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фанида машғулот мавзулари ва соатлари бўйича тақсимланиши: |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Умумий ва ўқув ишлари турлари бўйича ҳажми. 1 - СЕМЕСТРЎқув машғулоти соатларини ҳафталар бўйича тақсимоти
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ (1-семестр) |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ (1-семестр) |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
МУСТАҚИЛ ИШЛАР МАВЗУСИ |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Магистрларни баҳолаш мезонлари: |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Адабиётлар |
1. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАъЛИМ МЕТОДЛАРИ
“Ақлий ҳужум” методи
“Ақлий ҳужум” методининг моҳияти жамоа ҳамкорлиги асосида муаммони ечиш жараёнларини вақт бўйича бир қанча босқичларга (ғояларни генерациялаш, уларни танқидий ва конструктив ҳолатда ишлаб чиқиш) ажратишдан иборат.
Дарс жараёнида ақлий ҳужумдан мақсадли фойдаланиш ижодий, ностандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади. “Ақлий ҳужумни” уюштириш бир мунча содда бўлиб, ундан таълим мазмунини ўзгартириш жараёнида фойдаланиш билан биргаликда ишлаб чиқариш муаммоларининг ечишни топишда ҳам жуда қўл келади. Дастлаб гуруҳ йиғилади ва улар олдига муаммо қўйилади. Бу муаммо ечими тўғрисида барча иштирокчилар ўз фикрларини билдирадилар. Бу босқичда ҳеч кимнинг ўзга киши ғояларига ҳужум қилиш ёки баҳолашга ҳаққи йўқ.
Демак, “ақлий ҳужум” йўли билан қисқа вақтда ўнглаб ғояларни юзага чиқиш имкониятлари мавжуд бўлади. Аслини олганда ғоялар сонини қўлга киритиш асосий мақсад эмас, улар муаммо ечимини оқилона ишлаб чиқиш учунгина асос бўладилар. Бу метод шартларидан бири ҳеч қандай ташқи таъсирсиз қатнашувчиларнинг ҳар бири фаол иштирокчи бўлиш керак. Билдирилган ғояларнинг беш ёки олтитасигина асосий ҳисобланиб муаммо ечимини оқилона топишга салоҳиятли имкониятлар яратади.
Шундай қилиб, “ақлий ҳужум” қоидаларини қуйидагича белгилаш мумкин:
- олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;
- иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса шунча яхши;
- исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилинади;
- муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб-қувватланади;
- барча ғоялар ёки уларнинг асосий мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли билан ёзиб олинади;
- “ҳужум”ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши шарт;
- бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш кўзда тутилиши керак.
Вазифаси: “Ақлий ҳужум” қийин вазиятлардан қутилиш чораларини топишга, муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлаш бир хиллийлигини йўқотишга имкон беради. Энг асосийси, муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ янада жипслашади.
Объекти: қўлланиш мақсадига кўра бу метод универсал ҳисобланиб тадқиқотчиликда (янги муаммони ечишга имкон яратади), ўқитиш жараёнида (ўқув материалларини тезкор ўзлаштиришга қаратилади), ривожлантиришда (ўз-ўзини бирмунча самарали бошқариш асосида фаол фикрлашни шакллантиради) асқотади.
Қўлланиш усули: “Ақлий ҳужум” иштирокчилари олдига қўйилган муаммо бўйича ҳар қандай мулоҳаза ва таклифларни билдиришлари мумкин. Айтилган фикрлар ёзиб борилади ва уларнинг муаллифлари ўз фикрларини қайтадан хотирасида тиклаш имкониятига эга бўлди. Метод самараси фикрлар ҳилма-ҳиллиги билан тавсифланади ва ҳужум давомида улар танқид қилинмайди, қайтадан ифодаланмайди. Ақлий ҳужум тугагач, муҳимлик жиҳатига кўра энг яхши таклифлар генерацияланади ва муаммони ечиш учун зарурлари танланади.
“Ажурли арра” методи
“Ажурли арра” методи тузилиши жиҳатдан ўзида қуйидаги босқичларни қамраб олади:
1. Топшириқларни бўлиш: “Топшириқ ва матнли материаллар бир нечта асосий қисмларга (ёки мавзулар)га қирқилади”.
2. Бирламчи гуруҳлари: “Ҳар бир гуруҳ аъзолари қирқилган мавзуни оладилар ва экспертга айланадилар”.
3. Эксперт гуруҳлари: “Қўлида бир мавзуга оид ўқув топшириқлари мавжуд бўлган ўқувчилар мавзуни муҳокама қилиш, бошқаларга ўргатиш режасини эгаллаш учун эксперт гуруҳларга бирлашадилар”.
4. Бирламчи гуруҳлар: “Ўқувчилар ўзларининг бирламчи гуруҳларига қайтадилар ва эксперт гуруҳларда ўрганганларини ўқитишади”.
Изоҳ: “Ажурли арра” моҳиятига аниқлик киритиш учун баъзи бир тавсияларни ёритиш лозим.
1. Ўқитиш жараёнида бу тарзда ёндашилганда ўқувчиларнинг ҳамкорликда ишлашга ва қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштиришга имкон туғилади.
2. У ёки бу фаолиятни дарсда амалга ошириш учун ўқувчиларга бошланғич ахборотларни узатиш зарурати туғилса, маъруза ўрнини боса оладиган самарали инстументарий ҳисобланади.
3. Ўқитувчи мураккаб мазмунли мавзулар бўйича ўқувчиларни дарсга тайёрлаш учун олдиндан уларнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида ахборотли пакет тайёрлайди. Унда дарсликдан, қўшимча тарзда газета, журнал, мақолалардан материаллар бўлиши керак.
4. Ҳар бир ўқувчи 2 гуруҳ таркибида иштирок этади: дастлаб “ўз уйи” (бирламчи) гуруҳига бирлашиб, ўқув элементларини мустақил ўрганишади. Эксперт гуруҳини тезда ташкил этиш учун ўқувчилар олган ахборотли пакетларда ҳар бир мавзуга оид материаллар бир ҳил рангдаги қоғозларга ёзилган ёки рангли қалам билан қоғознинг бирор бир бурчаги бўялгани маъқул.
5. Ҳар бир гуруҳда 3 тадан 5 тагача киши ўқувчи сонига қараб бўлиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи “ўз йўл”дагиларни ва қайта учрашиш жойини аниқлаб олиш керак.
6. Ўқитувчи ўқувчиларга “рангли” топшириқлар асосида гуруҳга бирлашишини таклиф этади ва улар алоҳида мавзулар бўйича экспертга айланади. Мисол учун, “қизил” ларни ҳонаси охирида, “кўк”ларни эса аудитория йўлакчасида учрашиши белгиланади. Ҳар бир эксперт гуруҳда 3тадан кам ўқувчи бўлмаслиги керак.
7. Гуруҳларга ахборотли пакет тарқатилади. Ҳар қайси гуруҳ турли ҳил материаллар тўпламини олишлари ва уларни ўқиши, муҳокама қилиши, айнан шу ахборотлар бўйича экспертга айланиши лозим. Ўқув материаллари бўйича “эксперт” бўлиши учун ўқувчиларга вақт етарли бўлиши керак. Бу учун агар материаллар мураккаб ва катта бўлса, эҳтимол бир дарс тўлиқ талаб қилинади.
8. Ўқувчиларга қуйидагича топшириқлар берилади:
- пакетдаги материалларни қунт билан ўрганинг ва муҳокама қилинг;
- бир-бирингиздан сўранг ва ўқув материалларини ҳар бирингиз тушиниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг;
- ўз уйингиз гуруҳини ўқитиш зарурлигини ҳисобга олиб материалларнинг муҳим ўқув элементларига эътиборни қаратинг.
9. Ўқувчилар ўз уйларига қайтишларини илтимос қилинг. Ҳар бири ўз “уйи” – гуруҳига ахборот беради. Шаксиз, “уй” гуруҳида эксперт гуруҳларидан биттадан ўқувчи бўлиши шарт. Ўқувчи ўрганиб келган материалларни ўз гуруҳи ўқувчиларига ўргатиш жавобгарлигини бўйнига олиш лозим. Бу жараён ўқув материалларининг ўзлаштириш зарурлигига қараб яна бир соат давом этиши мумкин.
10. Ўқувчилар бир-бирларидан ахборотларни ўрганишиб бўлишгач, ўқитувчи олдиндан режалаштирган фаолият турини ўтказиши мумкин.
Мунозара
Мунозара. Бу метод ёрдамида ўқувчиларга муайян муаммо бўйича тўлиқ ахборотлар етказилади, мунозара учун танланган мавзуни ўқувчилар аёвсиз “штурм” қиладилар ва пировард натижада муаммога тегишли маълумотларни атрофлича ўрганалидар.
Мунозарани ўтказиш методикаси:
1. Мунозара олиб борувчи-бошловчи (ўқитувчи, журналист, бошлиқ ва ҳоказо) мавзуни олдиндан танлайди ва иштирокчиларни таклиф этади.
2. Бошловчи иштирокчиларга “ақлий ҳужум” топшириғини беради ва унинг қоидаларини тушунтиради:
- “ҳужум”дан мақсад – муаммо ечимига оид вариантларни мумкин қадар кўпроқ таклиф этиш;
- ўз ақл-идрокингизни марказлаштиришга ҳаракат қилинг ва диққатни муаммо ечимига қаратган ҳолда фикрлар билдиринг. Билдирилган ғоялар умумий фикрга зид бўлсада, ҳеч бири рад этилмайди;
- бошқа иштирокчилар ғояларини ҳам ривожлантиринг;
- таклиф этилганларни баҳолашга уринманг, бу иш билан сиз кейинроқ шуғулланасиз.
Мунозара методида эса ҳар бир ўқувчи муаммоли масала устида ишлайди. Гуруҳ қатнашчиларининг ҳар бир аъзоси ўз фикрини эркин айтиш имконияти шароити яратиб берилиши керак. Сўнг қатнашчилар билдирган фикр ва муносабатлар гуруҳлаштирилиб, таҳлил қилинади.
«Муаммо» методи
«Муаммо» методининг мақсади: коррекция қилиниши мақсад қилиб олинган муаммодан келиб чиққан ҳолда, тарбияланувчиларга муаммонинг турли вазиятлардаги рационал ечимини топишга ўргатиш, муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишга мос бўлган услуб ва воситаларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги хатти-ҳаракатларни тўғри белгилашга ўргатиш.
Машғулотни ўтказиш тартиби: тарбияланувчиларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари – машғулотни боскичма босқич бўлиши, ҳар бир босқич тарбияланувчилардан максимал диқкат-эътибор талаб қилиши, машғулот давомида улар якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлашлари тушунтирилади. Бундай кайфият тарбияланувчиларга берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва уларда бўлажак машғулотга нисбатан кизикиш уйғотади.
Машғулотни ўтказиш тартиб-коидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот қуйидаги тартиб ва кетма-кетликда амалга оширилади:
- тарбияланувчилар машғулот учун тайёрланган кинолавхани диққат билан томоша килиб, унда ёритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилишлари ва дафтарларига белгилаб борадилар. Агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, у ҳолда тарбиячи ўқув предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бирор муаммо баён килинган матндан фойдаланиши мумкин;
- гуруҳнинг хар бир аъзоси томонидан ушбу лавҳадан (расмдан, матндан, ҳаётий воқеадан) биргаликда аникланган муаммоларни ватман ёки А-3 форматдаги коғозга фломастер билан ёзиб чикади;
- берилган вакт тугагач, тайёрланган ишни ҳар бир тарбияланувчи томонидан ўкиб эшиттирилади;
- тарбиячи гуруҳ аъзолари томонидан танланган ва муаммолар ёзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатади;
- тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзини қизиктирган муаммодан бирини танлаб олади;
- тарбиячи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи танлаб олган муаммосини ёзиб, мустакил равишда таҳлил қилади.
“Брифинг” методи
“Брифинг” методи “Брифинг”- (инг. бриефинг-қисқа) бирор-бир масала ёки саволнинг муҳокамасига бағишланган қисқа пресс-конференсия. Ўтказиш босқичлари: Тақдимот қисми. Муҳокама жараёни (савол-жавоблар асосида). Брифинглардан тренинг якунларини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, амалий ўйинларнинг бир шакли сифатида қатнашчилар билан бирга долзарб мавзу ёки муаммо муҳокамасига бағишланган брифинглар ташкил етиш мумкин бўлади. Тингловчилар ёки тингловчилар томонидан яратилган мобил иловаларнинг тақдимотини ўтказишда ҳам фойдаланиш мумкин.
“Портфолио” методи
“Портфолио” методи “Портфолио” – ( итал. портфолио-портфел, ингл.ҳужжатлар учун папка) таълимий ва касбий фаолият натижаларини аутентик баҳолашга хизмат қилувчи замонавий таълим технологияларидан ҳисобланади. Портфолио мутахассиснинг сараланган ўқув-методик ишлари, касбий ютуқлари йиғиндиси сифатида акс етади. Жумладан, магистр ёки тингловчиларнинг модул юзасидан ўзлаштириш натижасини электрон портфолиолар орқали текшириш мумкин бўлади. Олий таълим муассасаларида портфолионинг қуйидаги турлари мавжуд:
Фаолият тури |
Иш шакли |
|
Индивидуал |
Гуруҳий |
|
Таълимий Фаолият |
Тингловчилар портфолиоси, битирувчи, докторант, тингловчи портфолиоси. |
Тингловчилар гуруҳи, битирувчи, докторант, тингловчи гуруҳи. |
ПедагогикФаолият |
Ўқитувчипортфолиоси, раҳбар ходимпортфолиоси. |
Кафедра, факультет, марказ, OTMпортфолиоси. |
Амалий ўқитиш методи
Амалий метод деганда ўқув материалини машқлар, мустақил топшириқлар, амалий ва лаборатория ишлари асосида ўзлаштиришнинг шакллари тушунилади. Ишлаб чиқариш таълимида бу методга иш усуллари, меҳнат операциялари, комплекс ишлар ва вазифаларни бажаришда мустақилликни ривожлантиришга қаратилган ишлар, тренажерларга оид машқлар, лаборатория – амалий ишларга эса технологик жараённи бошқариш машқлари киради.
Машқлар – кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида муайян харакатларни кўп марта такрорлашдир. Ишлаб чиқариш таълимдаги машқларга асосан қуйидаги талаблар қўйилади: машқларни ўқувчилар онгли ва мақсадга мувофиқ йЎсинда бажаришлари; машқлар методикага асосланиши, тизимли, изчил, узлуксиз бЎлиши ва такрорланиши; ўқувчиларнинг ишдаги мустақиллиги мунтазам ривожланиб бориши керак.
Онглилик ва мақсадга мувофиклик машқларни бажаришдаги энг муҳим талабдир. Ўқувчилар машқни нима учун кераклигини аниқ тасаввур қилишлари ва мақсадга эришишга фаол интилишлари лозим. Урганиладиган мезнат жараёнларининг илмий-техник асосларии бажариш йуллари, ишда учрайдиган хатоларни билиш ўқувчиларга урганилаётган харакатларни узлаштириш имконини беради.
Онглилик ва мақсадга мувофиклик кўникмалар шаклланишининг дастлабки пайтларида айникса катта аҳамиятга эга. Ўқувчилар машқ натижаларидан довдираб колмасликлари учун ўқитувчи, уста уларнинг кийинчиликлардан, кийинчиликларни енгиш йулларидан огохлантиради. Машқлар муваффакиятли утиши учун ўқитувчи ўқувчиларнинг тегишли натижаларга эришишдаги интилишларини куллаб кувватлаши керак. Машқларни тобора кийинлаштириб бориш зарур. Кўникмаларн ишакллантириш жараёни ўқув фаолиятида ҳал қилувчи рол уйнайди. Кўникма хосил қилишнинг мувофакияти катор шартларга боғлиқ.
Биринчи шарт – кўникма нима мақсадда шакллантиришини англашдир. Хар қандай кўникма – автоматлашган даражага етказилган харакатлар тизимидир. Агар ўқувчи материални узлаштиришда унинг аҳамиятини ташанмаса, унда бундай харакатлар шаклланиши кийин бўлади.
Иккинчи шарт – машқларни тизимли булиши. Одатда кўникмалар хосил қилишдаги кийинчиликларга ўқув машқлари тизимини ташкил этиш ва уларни утказишдаги камчиликлар сабаб бўлади.
Учинчи шарт – амалий харакатларини онгли равишда бажариш. Ўқувчи уз харакатларини, иш операцияларини изчиллигини яхши тушуниши зарур, уларни механиқ тарзда такрорлашга ва ёдлаб олишга йул куймаслик керак.
Туртинчи шарт – дастлаб амалий харакатлар ва операцияларга пухта тайёрланиш. Операциялар онгли равишда, режа асосида бажарилса, кўникма тезрок ва мувоффакиятлирок шаклланади. Ўқувчи узининг дастлабки харакатларида хатога йул куймаслиги лозим, чунки уларни кайта ўрганишга тўғри келмайди. Дастлабки харакатлардаги хато кейин такрорланиб, мустаҳкамланиб колиши мумкин ва уни тузатиш кийин бўлади. Шу сабали харакатларни бажараётганда операциялар тартибини овоз чикариб ёки чикармай гапириб туриш гоят фойдалидир. Ўқитувчи шу харакатлар ва операцияларни эътибор билан назорат қилиб боради.
Бешинчи шарт – машқларни мустақил бажариш ва узини узи назорат қилиш. Ўқитувчи ўқувчига бундай назоратнинг усулларини ўргатиши зарур.
Олтинчи шарт – бажарилган машқлар, амалий ишларни тахлил қилиш ва бахолаш. Ўқув кўникма ва малакаларнинг ижобий ҳамда салбий жихатлари бўлади. Ўқувчилар типик хатоларга йул куядилар. Дарсларда яхши ишларни намойиш қилиш, ижобий намуна асосида ўқитиш мақсадга мувофикдир.
Кўникмаларни шакллантиришнинг мана шу шартларига риоя қилинса, ўқитишнинг амалий методлари ўқув материалини мувоффакиятли узлаштиришга олиб келади.
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
1-маъруза. Электрон ҳукумат тизимининг хуқуқий асослари. Асосий стандартлар ва услублар.
Режа:
1. Электрон ҳукумат тизимининг хуқуқий асослари
2. Асосий стандартлар ва услублар
Калит сўзлар: ҳуқуқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, стандарт, назарий услублар, стратегия, норматив-ҳуқуқий база.
Электрон ҳукумат тизимининг хуқуқий асослари
Мамлакатда миллий ахборот тизимини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, “электрон ҳукумат”ни шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи, давлат органлари билан қулай ва самарали муносабатларни ўрнатувчи “электрон ҳукумат” тизими изчил татбиқ этилмоқда.
Бугун давлат органлари томонидан ўз фаолиятига ахборот тизими ҳамда ресурсларини жорий қилиш бўйича жадал иш олиб борилаётир. Натижада 320 дан ортиқ давлат ахборот ресурслари ва 465 дан зиёд давлат ахборот тизими фаолияти йўлга қўйилиб, улар орқали аҳоли ҳамда тадбиркорларга хизмат кўрсатилаяпти. Жумладан, 2013 йилда жорий этилган Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилувчи 250 турдан ортиқ давлат хизматлари электрон шаклда кўрсатилаётир. Ўтган давр мобайнида улардан 380 мингдан зиёд аҳоли ва тадбиркорлар масофадан туриб фойдалангани эътиборлидир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама этишда аҳоли ҳамда тадбиркорларнинг кенг иштирокини таъминлаш мақсадида махсус портал фаолияти йўлга қўйилди. Унда айни пайтга келиб, фойдаланувчилар томонидан 73 та давлат органининг 237 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича 350 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилган. Бу эса қабул қилинаётган ҳужжатларнинг сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбиркорларга кенг қулайликлар яратиш мақсадида давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларни электрон шаклга ўтказиш натижасида солиқ ҳамда статистика ҳисоботлари тўлиқ электрон тарзда топширилаяпти. Ҳисоб-китобларга кўра, солиқ ҳисоботларининг электрон шаклда топширилиши туфайли солиқ тўловчилар томонидан йилига ўртача 197 тонна қоғоз ва 9 миллиард сўм маблағ тежалишига эришилди.
Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш ҳам тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, йил бошидан бери тадбиркорларнинг 174 мингдан зиёд ташқи иқтисодий шартномалари рўйхатдан ўтказилган.
Шу ўринда давлат органларининг ўзаро электрон муносабатини таъминловчи идоралараро электрон ҳамкорлик тизими жорий қилинганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Унда давлат органлари, уларнинг ҳудудий бошқармалари, таркибий бўлинмаларининг 14 мингдан ортиқ ходимлари уланган. Бу эса ушбу давлат органлари томонидан аҳоли ҳамда тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда бошқа давлат органлари билан электрон муносабатни тезлаштириш орқали хизматлар сифатининг ошишига имкон яратади.
Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокама этилган ва 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун ҳам ушбу мақсадларга қаратилгани билан долзарбдир. Қонун “электрон ҳукумат” тизимини жорий қилиш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга йўналтирилган.
Мазкур Қонун билан электрон давлат хизматларини кўрсатишда, шу жумладан, идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида давлат органларининг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларини тартибга солиш кўзда тутилган.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжатда Қонуннинг мақсад ҳамда вазифалари, асосий тушунчалари, “электрон ҳукумат” тизимининг асосий принциплари, унинг ишини ташкиллаштириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишга қўйиладиган талабларга оид нормалар қайд этилган. Шунингдек, Қонунда “электрон ҳукумат” инфратузилмаси, мазкур соҳадаги давлат бошқаруви, давлат органларининг “электрон ҳукумат” тизими доирасидаги ўзаро ҳамкорлигига оид муносабатлар тартибга солиниши белгиланган.
Унга мувофиқ, “электрон ҳукумат”, давлат хизмати, идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш, электрон давлат хизмати, электрон давлат хизматининг регламенти, “электрон ҳукумат”нинг ягона идентификаторлари каби тушунчалар қонунчиликка илк бор киритилмоқда ҳамда уларга тегишли таъриф берилган.
Қонунда “электрон ҳукумат” тизимининг асосий принциплари мустаҳкамланган. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, электрон давлат хизматларидан ариза берувчиларнинг тенг равишда фойдаланиши, “бир дарча” принципи бўйича электрон давлат хизматларини кўрсатиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби принциплар шулар жумласидандир.
Қонунда “электрон ҳукумат” соҳасини давлат томонидан тартибга солиш нормалари мустаҳкамланган. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасига “электрон ҳукумат” соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ушбу соҳадаги давлат дастурларини тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш вазифалари белгиланган.
Шуни қайд этиш керакки, Қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда “электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Айни пайтда аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун давлат хизматлари сифати ва улардан фойдаланиш қулайликлари ошди. Бинобарин, бизнес соҳаси, ҳужжат айланиш механизмлари такомиллаштирилади, фуқароларга уйи ёки ишхонасидан туриб, электрон шаклда мурожаат қилиш, маълумотнома ҳамда бошқа ҳужжатларни олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш имкониятини берадиган интерактив хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётга татбиқ қилиниши, шунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш орқали чет эл инвесторларини жалб этиш, халқ фаровонлигини, юрт равнақини янада оширишга, мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга хизмат қилади ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Асосий стандартлар ва услублар
Бошқарув мақсадлари учун ахборотларга юқори эҳтиёж ва ахборот жараёнларининг шиддатли ривожланиши унинг инфратузилмаси, таркибий қисмларини яратишни биринчи ўринга олиб чиқади. Ахборотли инфратузилма ҳисоблаш техникаси, коммуникация воситалари, услубий ва дастурий таъминлаш, фаолиятнинг ёрдамчи турларини қамраб олади. Ҳисоблаш техникаси билан жиҳозланишнинг етарлича даражасини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш воситалари бозорининг нархи арзонлаштирилмоқда ва замонавий техник, технологик талабларга жавоб берувчи шахсий компьютерлар бидан жадал равишда тўлдирилмоқда. Кишилик фаолиятининг тегишли соҳаларида самарали ишлаш учун зарур бўлган илмий-техник, сиёсий, иқтисодий ва ҳар қандай ахборотлар ҳажмининг ўсиши бошқарувда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш зарурлигини келтириб чиқармоқда. Шунга мувофиқ илмий техник ва иқтисодий соҳаларда турли характердаги автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқишга эҳтиёж ўсди.
Ахборот жамиятининг моддий ва технологик негизи компьютер техникаси ва компьютер тармоклари, ахборот технологиялари, телекомуникация алоқалари асосидаги турли хил тизимлар бўлади.
Бу хом хаёл эмас, балки яқин келажакдаги муқаррар реаллик эканига гувоҳлик берувчи бир қатор далилий материаллар аллақачон эълон қилинган. Ахборотлашган жамиятга ўтишда компьютер, телекоммуникация ва ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборотларни қайта ишлаш янги саноати юзага келмоқда.
Бир қатор олимлар ахборотлашган жамиятга хос хусусиятларни қуйидагича ажратиб кўрсатади;
а) ахборот инқирози муаммоси ҳал этилади, яъни ахборотлар мўл кўллиги ва ахборот танқислиги ўртасидаги зиддият ечилади;
б) бошқа заҳираларга қиёсланганда ахборот устуворлиги таъминланади;
в) ривожланишнинг асосий шакли ахборот иқтисодиёти бўлади;
г) энг янги ахборот техника ва технологиялари ёрдамида автоматлаштирил-ган генерация, билимларни сақлаш, қайта ишлаш ва фойдаланиш жамияти мужассамланади;
д) ахборот-коммуникация технологиялари инсон ижтимоий фаолиятининг барча сохаларини қамраб олиб, ялпи хусусият касб этмоқда;
е) бутун инсоният цивилизациясининг ахборот бирлиги шаклланмоқда;
ж) замонавий ахборот воситалари ёрдамида ҳар бир инсоннинг бутун цивилизация ахборот заҳираларига эркин кириши амалга ошади;
Ижобий томонлардан ташқари ҳавфли тенденциялар ҳам олдиндан кўрилган:
1) оммавий ахборот воситаларининг жамиятга тобора кўпроқ таъсир кўрсатиши;
2) ахборот-коммуникация технологиялари одамлар ва ташкилотларнинг хусусий ҳаётини бузиб юбориши мумкин;
3) сифатли ва ишончли ахборотларни танлаш муам¬моси мавжудлиги;
4) кўпгина одамларнинг ахборотлашган жамият муҳитига мослашиши қийин бўлади. «Ахборот элитаси» (ахборотларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи кишилар) ва истеъмолчилар орасида муаммолар вужудга келиши ҳавфи мавжуд.
Муҳокама саволлари
1. Электрон ҳукумат нима?
2. Электрон ҳукумат тизими нимага асосланади?
3. Электрон ҳукумат нима учун зарур?
4. Электрон ҳукуматнинг тамойиллари.
Назорат саволлари
1. Электрон ҳукумат тушунчаси
2. Ҳуқуқий асос
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
4. Нима учун ҳар бир лойиҳага Ҳуқуқий асос талаб этилади?
5. Ўзбекистонда Электрон ҳукумат қуришдан мақсад
6. Ахборот технологиялари соҳасининг ҳуқуқий жиҳатлари
7. Давлат органларида замонавий ахборот технологиялари
2-маъруза. Электрон ҳукумат тизимини лойихалаш моделлари. Методологияларни қўлланиши (RAD методологияси).
Режа:
1. Электрон ҳукумат тизиминилойихалаш
2. Методологиялар қўлланиши
Калит сўзлар: лойихалаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, модел, стандарт, услублар, стратегия, методологиялар.
Электрон ҳукумат тизимини лойихалаш
Ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим этилаётган тежамкор ва ишончли имкониятлардан бири «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилишидир. Маълумки, «Электрон ҳукумат» тизими жаҳон амалиётида ўзининг афзалликларини намоён этиб улгурган тизим ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам кенг миқёсда ривожланиб бораётган мазкур тизим мамлакатимиз давлат ҳокимияти органлари, бизнес соҳаси, айниқса, фуқароларга турли давлат хизматларини кўрсатиш билан ахборот хизматини тақдим этади.
Электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда юртимизнинг барча ҳудудида маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармалари фаолиятига “Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган семинарлар шулар жумласидандир.
Уларда қайд этилганидек, юртимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиётимиз тармоқлари ҳамда ҳаётимизнинг барча жабҳасига кенг татбиқ қилиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган давлат интерактив хизмати турларини кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилаётир. “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир.
Маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармалари фаолиятига “Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилиш ҳамда ривожлантириш масалаларига бағишланган семинарларда икки ярим мингдан зиёд иштирокчи қамраб олинди. Уларда электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари ҳамда принциплари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш, бу соҳанинг давлат томонидан тартибга солинишига оид қоидалар атрофлича тушунтирилди.
Шу йилдан эътиборан жойларда йўлга қўйилган “Ягона дарча” марказлари орқали тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш афзалликлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, электрон ҳукумат соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ишлаб чиқилган методик тавсиялар билан таништирдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни давлат органлари фаолиятининг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлашда, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни мустаҳкамлашнинг қўшимча механизмларини яратишда муҳим ўрин тутади. Шу маънода, “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига давлат интерактив хизматлари кўрсатишнинг электрон шаклларини ривожлантиришга ҳаракат қилинмоқда.
2016 йили вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича учта йирик лойиҳа амалиётга татбиқ этилган бўлса, бу йил йигирмата ана шундай лойиҳани рўёбга чиқариш белгиланган. “Электрон ҳукумат” тизими доирасида бир нечта ахборот ва маълумотлар базаси, 4 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Қонунда белгиланганидек, “электрон ҳукумат” — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизимидир.
Ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш асосида давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имкониятлар яратиш каби мақсадлар кўзланган мазкур Қонунда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг асосий йўналишлари аниқ белгилаб берилган. Вилоятлар миқёсида ўтказилган семинарларда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида батафсил сўз юритилди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтда вилоят аҳолисининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига электрон тарзда мурожаат қилиш кўрсаткичи сезиларли равишда ошиб бормоқда. Айни чоғда, ҳокимликлар, давлат бошқаруви органлари ўз фаолияти ҳақида веб-сайтлари орқали аҳолига зарур маълумот, ахборот ва янгиликлар тақдим этаётир. Бу кундалик ҳаётимизда замонавий ахборот технологияларидан тобора кенг фойдаланилаётганидан далолатдир.
Ўтган йили Жиззах вилоятидаги қирқдан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг веб-сайтлари очилди. Бугунги кунга келиб, ҳудудда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 90 дан ортиқ веб-сайтлари ишлаб турибди.
Ҳокимликларда электрон ахборот хизматларининг жорий этилиши туфайли маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолияти ҳақида фуқароларнинг хабардорлигини таъминлаш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ходимлар малакасини ошириш борасида ижобий самараларга эришилди, вилоят ҳокимлиги веб-сайтида “Очиқ маълумотлар” базаси жорий қилинди. Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив хизматлар ягона портали билан боғланиб, имконияти чекланган фуқаролар, мобиль алоқа ускуналаридан фойдаланувчилар, ариза ҳамда шикоят билан мурожаат қилувчилар учун ҳам янги қулайликлар яратилгани “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунда белгиланган меъёрларга жавоб беради. Бугунги кунда вилоят ҳокимлиги веб-сайтида ягона портал орқали 12 турдаги давлат интерактив хизматлари ва 16 турдаги қўшимча интерактив хизматлар кўрсатилмоқда. Шулардан 9 таси тадбиркорлик субъектлари фаолиятини яхшилашга йўналтирилган.
Хулоса ўрнида айтганда, ҳудудларда ўтказилган тадбирлар “Электрон ҳукумат” тизимини янада кенг тарғиб этишга, бу борада фуқаролар, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини оширишга хизмат қилади.
Методологияларни қўлланиши (RAD методологияси).
RAD (Rapid Application Development)–ҳозирги замонга мос ахборот тизмиларини ишлаб чиқиш технологияси. RAD методологияси “тезлик” термини билан бевосита боғлиқ бўлгани учун бугунги кунда бутун жаҳонда тезкор тарқалиб келаётган замонавий ахборот коммуникация тизимларининг яратилиш методологияси ҳисобланади.
АКТ лойиҳалари, ишлаб чиқилаётган тизимлари ва мажмуалари турли методологиялар асосида тузилади. Ҳар қандайбошқаришни ҳар бир тармоқдаги ўзига хос хусусиятлари, унинг метод ва методологиялари, уларнинг ривожланиш хусусиятлари ва қонуниятлари, давлатнинг маркетингни такомиллаштириш бўйича кўрсатма ва қарорларининг амалга оширилишини, маркетинг органларининг фаолиятини батафсил ўрганади.
Назорат саволлари
1. Электрон ҳукумат тушунчаси
2. Электрон ҳукуматни лойихалаш
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
4. Нима учун ҳар бир лойиҳага Ҳуқуқий асос талаб этилади?
5. Кулланилган методологиялар
3-маъруза. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг асосий босқич ва фазалари
Режа:
1. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг асосий босқичлари.
2. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг асосий фазалари
Калит сўзлар: Ташкиллаштириш, Ахборот таъминоти, Тармоқ транзаксиялари, Интеграция.
Мамлакатимизда Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти томонидан шакллантирилган қарашларга мувофиқ ҳамда Д. Холмснинг “Электрон ҳукумат: ҳукумат учун бизнес стратегиядир” китобида электрон ҳукумат тўрт босқичга бўлинади:
Ташкиллаштириш – электрон ҳукумат яратилишини бошлаб беради. Ушбу жараёнда давлат муассасалари интернет тармоғида веб сайтларини яратадилар. Ўзига хос “ташриф қоғози” вазифасини бажарувчи ушбу сайтларда, асосан, давлат ташкилотларининг вазифалари, унинг ваколати доирасида мамлакатда юз бераётган воқеалар ва ўзгаришларни тавсифловчи янгиликлар, манзил ҳамда боғланиш имкониятлари каби умумий маълумотлар жойлаштирилади.
Ахборот таъминоти босқичида давлат ташкилоти ҳамда фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида расмий веб-сайтлар орқали “савол-жавоб” шаклидаги муносабатлар ўрнатилади. Бунда мурожаат этувчилар ўз сўровларини сайтдаги махсус бўлим, форум ёки электрон почта орқали йўлаш имкониятлари яратилади. Давлат муассасаси томонидан ҳар бир сўров “қўлда” кўриб чиқилади, қайта ишланади, жавоб тайёрланади ҳамда мурожаатчига юборилади.
Тармоқ транзаксиялари – электрон ҳукумат яратишнинг учинчи босқичи бўлиб, унинг доирасида аҳоли ва корхоналарга автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади, яъни келиб тушган ҳар бир сўровнома автоматик тарзда кўриб чиқилади, унга мос равишда тегишли жавоб тайёрланиб мурожаатчига йўлланади.
Интеграция – электрон ҳукумат яратишнинг юқори босқичи бўлиб, давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона интеграллашган ахборот тизимининг ишга туширилишини тақазо этади. Бунинг натижасида бир нечта турдош бўлмаган давлат муассасаларининг биргаликдаги ишлашларини талаб қилувчи мураккаб давлат хизматларини автоматик равишда кўрсатиш имкониятлари яратилади.
Барча мамлакатлар электрон ҳукумат яратиш жараёнида турли даврда турли дастурларни амалга оширишади. Бу мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига, иқлимига, иқтисодий ўсиш омилларига боғлиқ жараён ҳисобланади. Шунга кўра давлатларнинг электрон ҳукумат яратилиши ҳамда ривожланиши турли босқичларда бўлади.
БМТ томонидан ўтказилган ҳамда 2014-йилда чоп этилган Электрон ҳукумат ривожланиш рейтингини ўрганишларга кўра ушбу соҳадаги етакчи ўнта ўринни ташкилотга аъзо 193 та мамлакатдан Корея Республикаси, Австралия, Сингапур, Франция, Голландия, Япония, АҚШ, Буюк Британия, Янги Зелландия, Финландия эгаллаган. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида Эстония 15-ўринда, Россия 27-ўриндан жой олган. Ривожланаётган Африка давлатлари эса рўйхатнинг сўнгги қаторидан жой олган. Шуни таъкидлаш жоизки, электрон ҳукумат ва мамлакатдаги фуқаролик жамиятининг ривожланганлик даражаси ўзаро боғлиқ ва бир-бирига таъсир ўтказувчи жараёнлардир.
Ўзбекистонда Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш борасидаги ишлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. 2013- йил 16- сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қЎмитаси (ҳозир вазирлик) қошида "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Лойиҳанинг амалга оширилишини меъёрий-методик таъминлашни ташкиллаштириш, давлат органлари томонидан аҳолига давлат хизматларини кЎрсатиш жараёнларини тизимли қайта ташкиллаштириш, "Электрон ҳукумат" тизимини самарали жорий этиш учун амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этилишини баҳолаш рейтинг тизимини юритиш вазифалари "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш асосий вазифа ҳисобланади.
Электрон Хукуматни ривожланиш босқичлари
Электрон ҳукумат тизими “Ҳукуматга ҳамма исталган жойдан ҳамда исталган жойда мурожаат қилиши мумкин” тамойилига асасан фаолият олиб боради. Яъни электрон ҳукумат фуқаролар ва давлат Ўртасидаги алоқани кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун мобайнида географик жойлашув ва йил фаслидан қатъий назар таъминлаб бериши керак (УоллерП., Лиси П., Эдин К. Электронное правительство на службе демократии// Менеджмент России и зарубежом, 2008, № 8). Ҳозирги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 220 дан ортиқ интерактив хизматлар кЎрсатилмоқда. Порталда лойиҳа гуруҳи ташкил этилган (2014- йил май ойи) давргача жорий этилган хизматларнинг аксарият қисми ахборот (маълумот) тарзидаги хизматлардан иборат бўлган. Интерактив хизматларни жорий этишда оптималлаштиришга эътибор қаратилмаганлиги ва хизматлардан фойдаланиш мураккаблиги сабабли улардан фойдаланиш кўрсаткичи жуда паст бўлган. Июн ойидан буён ишга туширилган 25 та хизматнинг барчаси интерактив бўлиб, уларни Жорий этишдан олдин оптималлаштириш, фойдаланишни соддалаштириш ва уларнинг регламентларини ишлаб чиқиш асосида амалга оширилди. Жорий этилаётган хизматларнинг аксарияти “Доинг Бусинесс” халқаро рейтингига таъсир этувчи хизматлар бЎлиб, бу омилга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, бугунги кунга қадар Ягона порталга келиб тушган мурожаат ва аризалар сони жами 170 132 дан ортиқни ташкил этади. Ҳозирги кунда бир кунда Ўртача 700 яқин мурожаат келиб тушмоқда.
Бу эса мамлакатимиз фуқароларининг Электрон ҳукумат тизимига беэътибор эмасликларини билдиради. Зеро, Электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришдан кўзда тутилганб асосий мақсад ҳам давлат ва фуқаролар ўртасидаги эркин мулоқотни ўрнатишдан иборатдир.
1. Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган.
2. Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
§ ҳар кимнинг ахборотни эркин олиш ва тарқатишга оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ахборот ресурсларидан фойдаланилишини таъминлаш;
§ давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, шунингдек, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари асосида Ўзбекистон Республикаси-нинг ягона ахборот маконини яратиш;
§ халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш учун шароит яратиш;
§ давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бир-бирига мослигини ва ўзаро алоқада ишлашини таъминлаш;
§ ахборот технологияларининг замонавий воситалари ишлаб чиқари-лишини ташкил этиш;
§ ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини шакллантиришга кўмаклашиш;
§ дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уни рағбатлантириш;
§ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инвестиция-лар жалб этиш учун қулай шароит яратиш;
§ кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш.
Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларини жорий этишни жадаллаштириш ҳамда унинг ҳуқуқий асосларини тартибга солишда амалдаги қонун ва қарорлар, фармонлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар муҳим ўрин тутади.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Компьютер-лаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация техноло-гияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонида ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш, жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш каби масалалар мақсад қилиб олинган. Мазкур Фармонда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация техно-логияларини ривожлантириш, уларнинг замонавий тизимларини жорий этишнинг биринчи галдаги энг муҳим вазифалари белгилаб берилган, улар қуйидагилар:
- замонавий ишончли ва хавфсиз миллий маълумотлар ахборот базаларини яратиш, ахборот ресурслари ва хизматлари бозорини ривожлантириш, ахборот алмашувининг электрон шаклларига изчиллик билан босқичма-босқич ўтиш;
- реал иқтисодиёт тармоқларида, бошқарув, бизнес, фан ва таълим соҳаларида компьютер ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, аҳоли турли қатламларининг замонавий компьютер ва ахборот тизимларидан кенг баҳраманд бўлишлари учун шарт-шароит яратиш;
- мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртларининг таълим жараёнига замонавий компьютер ва ахборот технологияларини эгаллашга ҳамда уларнинг фаол қўлланишига асосланган илғор таълим тизимларини киритиш;
- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий воситалар, маълумотларнинг ахборот базаларини ишлаб чиқиш, республика, тармоқ ва маҳаллий ахборот-коммуникация тармоқларини шакллантириш, компьютер ва телекоммуникация техникасини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият юритиш учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш;
- ахборот-коммуникация тармоқлари ва хизматлари конвергенциясини назарда тутган ҳолда мамлакат барча ҳудудида ахборот-коммуникация технологияларининг техникавий инфратузилмасини, шу жумладан, кўчма алоқа, IР технологиялари, бошқа замонавий телекоммуникация ва маълумот узатиш воситаларини жадал ривожлантириш;
- миллий ва халқаро ахборот тармоқларига ғоят тезкорлик билан кириб боришни жорий этиш, уларнинг аҳоли пунктлари, шу жумладан, қишлоқ аҳоли пунктларига кириб боришини таъминлаш;
- сифатли маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишни рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратиш;
- маҳаллий компьютер техникаси ва уни бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Шунингдек, Фармонда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуника-ция технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кен-гаш тузиш ҳамда мазкур йўналиш бўйича республикада юқори мувофиқ-лаштирувчи орган ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Мувофиқлаштирувчи кенгаш зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
- компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий халқаро тенденцияларга ҳамда мамлакат-ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мос келувчи устувор йўналишларини белгилаш;
- компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит ҳамда иқтисодий омилларни вужудга келтириш юзасидан ҳукуматга таклифлар киритиш;
- компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга оид дастурлар, лойиҳалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, жумладан, мутахассисларни хорижда ўқитиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш, инновация бизнесини, шу жумладан, маҳаллий дастурий воситалар ва компьютер техникасини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларини компьютерлаштириш учун шарт-шароит яратиш;
- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро ҳамкор-ликни ривожлантиришга, ахборот-коммуникация технологияларининг ин-фратузилмасини ривожлантириш учун хорижий инвестициялар, ҳомийлик маблағлари ва грантларни жалб этишга, таълим муассасаларининг ахборот тармоқларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга кўмаклашиш.
Назорат саволлари
1. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг асосий босқичлари.
2. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг асосий фазалари
3. Ташкиллаштириш боскичи
4. Ахборот таминоти боскичи
5. Транзакция боскичи
6. Интеграция боскичи
4-маъруза. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг оралиқ ва якуний натижаларини аниқлаш
Режа:
1. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг оралиқ натижаларини аниқлаш
2. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг якуний натижаларини аниқлаш
Калит сўзлар: интерактив, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, субъект, эркин ахборот алмашинуви.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йилнинг 27 июнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва кенг жорий этиш мақсадида, ахборот ресурслари, тизимлар ва тармоқлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишни жадал ривожлантириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари сони ва сифатини янада оширишдан иборат. Ўзбекистонда Электрон ҳукуматни жорий қилишнинг якуний мақсади, мукаммал давлат бошқаруви электрон аппаратини яратиш ҳисобланади:
• интерактив хизматларини тақдим этилиш имкониятларининг кенглиги;
• ҳукумат органлари фаолияти ҳисоботларининг бериб борилиши ва ойдинлиги;
• хизматлардан осон фойдаланиш имнкониятлари ва якка тартиблиги;
• сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол иштироки ва хабардорлиги;
• эркин ахборот алмашуви; аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти учун давлат хизматларини тақдим этишда қулай шароитлар яратиш;
• фуқароларни ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилишини қўллаб-қувватлаш.
Давлат ҳокимияти органлари ва жамият ўртасида ахборотлаштиришдаги ўзаро муносабатларни ахборот-коммуникация технологиялари асосида ташкил этиш.
Қуйидаги асосий хизмат ва вазифаларни ўз ичига олган автоматлаштирилган давлат хизмати:
фуқароларни керакли давлат ахборотидан эркин фойдаланишини таъминлаш;
солиқлар йиғиш, патентлар ва транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш;
давлат аппарати учун зарур материал ва жиҳозларни харид қилишни расмийлаштириш ҳамда битимлар тузиш.
“Электрон ҳукумат” тизими мутахассисларининг фикрича, давлат бошқарувига ахборот-коммуникация технологияларининг кириб келиши иқтисодиётнинг ривожланишини тезлаштириш имкониятини яратади, маъмурий буйруқбозлик асосида келиб чиқадиган сарф-харажатларни камайтиради, давлат ташкилотларининг иш унуми ва самарасини оширади, аҳолининг турли ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳисобига фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича имкониятларни кенгайтиради, давлат хизматларининг фаолиятидаги шаффофликни яратади ва бюрократик тўсиқларни камайтиради.
Шундай қилиб, “Электрон ҳукумат” тизими қуйидаги асосий мақсадларни ўз ичига олади:
аҳоли ва бизнесга давлат хизматларини кўрсатишни оптималлаш-тириш;
аҳолини давлат бошқарувидаги иштирок этиш даражасини ошириш;
фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш;
географик жойлашиш таъсирини камайтириш.
“Электрон ҳукумат” тизимини яратиш арзон ва самарали маъмурий бошқарувга олиб келиши билан, жамият билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради, бунинг натижасида ҳокимиятнинг халқ олдидаги масъулияти ошади.
“Электрон ҳукумат” тизимининг асосий тамойилларидан бири ҳар бир фуқаро ҳукуматга исталган замон ва маконда мурожаат этиши мумкин бўлишидир. Яъни, “Электрон ҳукумат” фуқароларни давлат билан ўзаро муносабати ва давлат хизматини суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун географик қаерда жойлашишидан қатъи назар, таъминлаши лозим.
Ҳозирги вақтда фуқароларга ахборот етказиш асосан пассив ва мунтазам бўлмаган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқалигина амалга оширилади. Одамлар янги қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан газета, телевидение ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали танишадилар. Лекин бу ҳужжатлар билан улар ҳақиқатан ҳам зарурият туғилганда таниша олмайдилар. Масалан, бирор давлат идорасига мурожаат этилганда ахборот излаш муаммоси билан боғлиқ хизматларга дуч келинади. Маълумотларни ҳар доим ҳам эълонлар тахтасидан топиб бўлмайди ва бундай ҳолларда фуқаролар керакли маълумотларни бериш имкониятига тўлиқ эга бўлмаган хизматчиларнинг маслаҳатларига муҳтож бўладилар. Сўнгра ахборот чанқоқлигини чала қондирган фуқаро бундан сўнг бир неча марта навбат кутиб, савияси паст хизматга дуч келади. Бундан ташқари, давлат хизматлари тўловини тўлашда ҳам фуқаро жамғарма банкида навбат кутиши мумкин. Ахборотнинг тўлиқ бўлмаганлиги ва хизмат кўрсатишда давлат хизматчиларининг совуққонлиги туфайли фуқаро ўзига тегишли бўлган имтиёзлардан бехабар бўлган ҳолда улардан фойдалана олмаслиги мумкин. Одамлар ўз ҳуқуқларини тўлиқ билмагани туфайли бюрократ ва тартибот сақлаш органларининг қурбонларига айланади. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун барча давлат муассасалари хизматларининг тавсифи ва рўйхатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ахборотлар фуқароларга етказиш имконияти мавжуд бўлмоғи зарур. Мамлакатда ахборотлашган жамият шакллантириш доирасида бундай ахборотлар стандартлаштирилган бўлиб, Интернет сайтларида эълон қилиниши лозим.
Лекин “Электрон ҳукумат” Интернет орқали ахборот алмашиниш фаолиятини амалга оширишни бошламасдан, балки, давлат хизматларини шу тизим орқали бажариш имкониятини яратишдан бошланади.
“Электрон ҳукумат” тизими фуқаролар билан ҳокимият, турли ижтимоий хизматлар, қўмиталар, ташкилотлар, умуман олганда, исталган даражадаги раҳбар ходим билан очиқ интерфаол режимда мулоқот қила олиш имкониятини яратади.
“Электрон ҳукумат” тизимини яратишдан асосий мақсад субъектив факторларни камайтирган ҳолда давлат хизматидаги мансабдор шахслар-ни фуқаролар билан яқинлаштиришни таъминлашдир. Бундан жамият ҳеч бўлмаганда порахўрлик ва коррупциянинг камайиши кўринишида фойда кўриши мумкин.
Шундай қилиб, “Электрон ҳукумат” тизими сарф-харажат талаб қиладиган тизим сифатида қаралмасдан, балки, давлат бошқарувини амалга ошириш тамойилининг жамиятни ахборотлаштиришдаги кенг кўламли элементи кўринишида қаралмоғи лозим.
Албатта, содир бўладиган ўзгаришлар сайлов тизими, қонунчилик фаолияти, барча даражадаги ҳокимиятларнинг фуқаролар олдидаги масъуллиги назоратини амалга ошириш тизимлари, уларнинг бирлашма-лари ва тадбиркорлик фаолиятини қамраб олиши лозим. Қисқача қилиб айтганда, бу жараённи жамият ҳаёти асосини аниқловчи уч муҳим субъектнинг ўзаро муносабатлари кўринишида тасаввур қилиш мумкин Булар: давлат, мамлакат фуқаролари ва бизнес субъектлардир. Бунда фуқаролар биргаликда фуқаролик жамиятини ташкил этса, бизнес субъектлари эса мамлакатнинг иқтисодиётини аниқлайди, давлат эса ўзаро муносабатларни бирлаштирувчи ёки интеграцияловчи тизим ҳисобланади. Бу муносабатлар қуйидаги учта ним тизим ёки бошқача айтганда, “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий модулларида намоён бўлади:
давлат бошқарув органларининг ўзаро алоқаларига йўналтирилган модул G2G (жаҳонда қабул қилинган давлат давлат учун - government to government жумласининг қисқартмаси асосида қабул қилинган белги);
“Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий модуллари
ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2B (давлат бизнес учун - government to business);
ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2C (давлат фуқралар учун - government to citizens).
“Электрон ҳукумат” тизимининг G2G модули
“Электрон ҳукумат” тизими, хусусан, унинг G2G модули тўғрисида сўз юритганда, барча даражадаги давлат ҳокимияти органларининг бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш, бу органларни аҳоли ва бизнес субъектлари билан ўзаро муносабат функцияларини қўллаб-қувватловчи компьютер тизимларини яратиш тушунилади. Агар идораларда ушбу жараёнлар автоматлаштирилмаган бўлса ёки электрон ҳужжат айланиши мавжуд бўлмаса, давлатнинг ички трансакциялари амалга оширилган ва қоғозсиз иш юритиш режими жорий этилган деб бўлмайди. Бу борада фақат алоҳида жорий қилинган амалиётлар, масалан, электрон почта орқали маълумот жўнатиб, қоғозга чоп этиб, мансабдор шахсга қўл қўйдириш жараёни электрон ҳукумат тизимидан йироқдир.
Ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот ресурсларини шакллантиришдан ташқари электрон ҳукумат норматив-ҳуқуқий база қабул қилишни ҳам талаб этади. Яъни, ҳужжат электрон кўринишининг қоғоздаги кўриниши билан ҳуқуқий жиҳатдан тенг кучга эга эканлиги ва у билан асосий бош ҳужжат кўринишида иш юритиш мумкинлигига асос бўла оладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар зарур бўлади. Буларга “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қонунларни мисол қилиш мумкин.
G2G модули бутун электрон ҳукумат тизимининг асосини ташкил этиб, бу модулсиз ахборот коммуникация технологияларини давлат бошқарувида жорий этиб бўлмайди. Давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғи бу модулнинг моддий-техник ва ахборот-коммуникацион асоси сифатида хизмат қилади. Давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғи ўз ичида давлат муассасалари ўртасида ахборот алмашиниш, давлатнинг фуқаролар, бизнес субъектлар, шунингдек, Интернет глобал ресурслари орқали бошқа ташқи фойдаланувчилар билан алоқаларини таъминлайди.
Муносабат ва алоқаларнинг ушбу модул ёрдамида ҳал этиладиган асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг ахборот массивлари, банклари ва маълумот базаларини ягона тизимга интеграциялаш;
барча давлат тузилмаларини электрон ҳужжат айланишига ўтказиш ва уни оптималлаштириш;
давлат қарорларини ишлаб чиқишни, узатиш ва ижросини назорат қилишни оптималлаштириш;
ҳукумат ресурсларидан фойдаланиш тезлигини ошириш мақсадида ягона давлат порталини яратиш;
давлат хизматчилари ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш ва уларнинг малакасини ошириш.
Бундан ташқари, давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғидаги Интранет тизими ўз хусусиятлари билан Интернет тизимидан фарқ қилмаган ҳолда, жамиятни ахборотлаштиришдаги асосий дастурий воситалардан ҳисобланади. Бу тизимдан фойдаланишни ўрганиш учун давлат хизматчиси қўшимча билим олиши, малакасини ошириши зарур.
Қўмита томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатиш мақсадида Ягона портал орқали фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, баҳолаш ва риелторлик фаолиятларини лицензиялаш, Қўмита вакансияси ва давлат органи раҳбари қабулига онлайн тарзда ёзилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилиши бўйича аризалар қабул қилиш, Коммунал хизматларини етказиб беришдаги муаммолар юзасидан тадбиркорлик субъектларининг электрон шикоятлари хизмати бўйича интерактив хизматлар кўрсатилмоқда.
Назорат саволлари
1. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг оралиқ натижаларини аниқлаш
2. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг якуний натижаларини аниқлаш
5-маъруза. Электрон ҳукумат тизими бошқаруви иштирокчилари. Интерактив ўзаро алоқа жараёнлари
Режа:
1. Электрон ҳукумат тизими бошқаруви иштирокчилари.
2. Интерактив ўзаро алоқа жараёнлари
Калит сўзлар: ҳуқуқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, стандарт, назарий услублар, стратегия, норматив-ҳуқуқий база.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
электрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
электрон ҳукуматнинг шакллантирилишини ва ишлашини унинг асосий принципларига мувофиқ таъминлайди;
Электрон давлат хизматларининг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди;
идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимининг ишлаш тартибини белгилайди;
Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида:
электрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
электрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади;
давлат органларининг электрон ҳукумат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тартиб-тамойилларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
электрон давлат хизматларининг регламентлари келишиб олинишини амалга оширади;
Электрон давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;
электрон ҳукумат соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:
электрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
ариза берувчиларнинг танловига кўра электрон давлат хизматларини олиш имкониятини таъминлайди;
ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;
ўз таркибий бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини таъминлайди;
Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Наъмунавий ахборот объектларини таҳлил қилиш асосида ахборот моделларини ишлаб чиқиш масаласини қуйидагича ифодалаш мумкин. Одатда электрон ҳукуматнинг ахборот тизимларини лойиҳалашнинг реляцион моделини қўллаб, уни моделлаштириш учун "моҳият-алоқа" моделидан фойдаланилади.
Ушбу моделда ахборот тизимини график диаграммалар тузиш билан лойиҳалаш назарда тутилади. "Моҳият-алоқа" диаграммасини ишлаб чиқишнинг турли стандарт услубиятлари мавжуд. Масалан, IDEF1X, IE, DM уларнинг ҳар бири моҳият ва алоқа асосида ўз мазмунига эга. Улар ичида энг оммабопи IDEF1X диаграммасини ишлаб чиқиш услубиятидир. Қуйида IDEF1X услубиятидан фойдаланиб, илмий муассасалар ички ҳужжат айлануви фаолияти соҳаларида қўлланиладиган моҳият ва алоқалар диаграммаларини ишлаб чиқиш билан чекланиш мумкин.
Кўриб чиқилган фаолият соҳаларидаги намоён бўлган типли ахборот объектлари асосида "моҳият-алоқа" диаграммаси (ER-диаграмма)ни тузиш амалга оширилди. Ходимлар ҳисоби учун қўлланиладиган ER-диаграмма келтирилган бўлиб, "ходимлар" бўлими бўйича ахборот моделига мос келади. Ундан ташқари, бу ахборот моделида "докторантура бўлими" қисми бўлиб, унинг ER-диаграммаси баъзи қўшимча ахборот объектлари билан бир хил кўринишга эга.
"Ходимлар ҳисоби" фаолият соҳаси учун ЕR-диаграмма
Илмий-тадқиқот фаолияти учун ЕR-диаграмма қуйидаги кўринишда бўлади.
Илмий-тадқиқот фаолияти учун ЕR-диаграмма.
Халқаро алоқаларни ифодаловчи ЕR-диаграмма қуйида келтирилган.
"Халқаро алоқалар" фаолият соҳаси учун ЕR-диаграмма.
Қоғозли ҳужжат айланувига доир қўлланиладиган ЕR-диаграмма.
"Қоғозли ҳужжат айланишининг ҳисоби ва назорати" фаолият соҳаси учун ER-диаграмма.
моҳият |
Атрибут |
калит |
Доменнинг шахсий номи |
Турлар |
хат |
хат |
ҳа |
код |
кунлар |
Хат тури |
|
тури |
кунлар |
|
Рўйхатга олиш санаси |
|
сана |
ойлар |
|
Қабул қилувчи |
|
кимга |
қатор |
|
манзил |
|
кимдан |
қатор |
|
Хатнинг калит сўзлари |
|
Калит сўзлар |
қатор |
|
Хатнинг асли |
|
Хатнинг асли |
OLE-объект |
Санаб ўтилган моҳиятлардан ташқари илмий-тадқиқот объектларининг барча фаолият соҳаларида файл маьлумотномаларни баъзи таркибларидан фойдаланилади. Уларнинг тузилиши асосан иккита атрибут билан ифодаланади: бири боғловчи, иккинчиси маълумотли ахборотдан иборат бўлади.
Кўрилаётган текширув обьектининг ахборот моделини мантиқий синтез қилиш ва ахборот обьектларни категория ва турларга ажратиш йўли билан ўрганилаётган соҳанинг умумлашган ахборот модели ҳосил қилинди.
Таҳлиллар асосида умумий ахборот модели таркибига фаолият соҳаларидан қуйидаги ахборот объектларини киритиш мумкин: "Ходимлар", "Докторантура бўлими", "Ташкилотлар", "Ташкилотлар бўлимлари", "Сайловлар", "Чет элга чикиш", "Унвонлар", "Тил ўрганиш", "Маълумоти", "Қариндошлари", "Стипендиятлар", "Меҳнат фаолияти", "Илмий дастурлар", "Дастурларнинг бажарилиши", "Ижрочилар", "Халқаро грантлар", "Ташқи ҳамкорлар", "Халқаро ҳамкорлар", "Республика ҳамкорлари", "Дастурларни молиялаш", "Хатлар".
Бундай таркибни йирик масштабли илмий муассасаларнинг ички ҳужжат айланиши умумлашган ахборот модели сифатида кабул қилиниши мумкин. Шуни ҳисобга олиш керакки, баъзи ахборот обьектлари маълум бир ўзаро кесишади. Масалан, IDEF1X нотациясида: "Ходимлар" ва "Докторантура бўлими" ахборот обьектларининг бирлашувини қуйидаги категорияли моҳиятлари билан кўрсатиш мумкин.
Категорияли моҳиятлар ёрдамида бирлаштириш.
Бу ҳолатда ота-оналик моҳиятига эга атрибут таркибига қуйидагилар киради: "Ходим", "Фамилияси", "Исми", "Шарифи", "Туғилган санаси", "Миллати", "Ташкилот бўлими", "Ходим жинси", "Партиявийлиги", "Партияга аъзо бўлган йил", "Партия номи", "Партия билети номери", "Парт билети берилган сана", "Туғилган жойи (Республика)", "Туғилган жойи (вилоят)", "Туғилган жойи (туман)", "Паспорт серияси", "Паспорт номери", " Паспорт ким томонидан берилган", "Паспорт қачон берилган", "Ишлаш муддати", "Илмий йўналиш", "Фан докторими?", "Шифр", "Ёқлаган вақти", " Ёқлаган жойи", "Диплом номери", "Диплом берилган сана", "Диплом ким томонидан берилган", "Уй телефони", "Иш телефони", "Аннотация", "Илмий даража", "Оилавий аҳвол", "Фаоллиги", "Яшаш жойи(вилоят)", "Яшаш жойи(туман)", "Яшаш жойи (манзил)", "Ходим сурати", "Жами нашрлари", "Чет элдаги жами нашрлари", "Жами монографиялар", "Чет элдаги жами монографиялар", "Жами дарсликлар", " Чет элдаги жами дарсликлар", "Охирги учта нашр", " Чет элдаги охирги учта нашр", "Патентлар сони", "Чет элдаги патентлар сони", "Ташкилот", "Судланганлик", "Ҳарбий хизматга муносабат", "Ҳарбий унвон", "Ҳарбий таркиб", "Қўшин тури", "Меҳнат дафтарчасининг номери", "Меҳнат дафтарчаси тўлдирилган сана", "Меҳнат дафтарчаси иловаси номери", " Илова тўлдирилган сана", "Қайд этиш санаси", " Қайд этишни бекор қилиш санаси", "Ташкилотдан бўшаш санаси", "Жамоат ишларига муносабати".
"Ходимлар" моҳиятига эга атрибутлари таркибига қуйидагилар киради: "Докторантурада ўкиганми?", "Докторантура шифри", "Докторантурага кирган йили", "Докторантурани битирган йили", "Фан докторими?", "Илмий йўналиш", "Шифр", "Ҳимоя санаси", " Ҳимоя жойи", "Диплом номери", "Диплом берилиш вақти", "Диплом ким томонидан берилган", "Эгаллаб турган лавозими", "Илмий ходимми?", "Штатдаги ишчими?", "Тор йўналишдаги илмий мутахассислик", "Тор йўналишдаги мутахассислик бўйича иш стажи", "Шогирдлар сони (магистрлар)", "Шогирдлар сони (фан докторлари)", "Ушбу ташкилотда ходим ишлайдими?", "Ишга кирган вақти", "Ташкилотдан бўшаган вақти", "Жамоат ишларига муносабати".
"Докторантура бўлими" моҳиятига эга атрибутларига қуйидагилар киради: "Ўқиш типи", "Ўкиш тури", "Шифр", "Қабул қилинган санаси", "Қабул қилинган буйруқ номери", "Раҳбар", "Диссертация мавзуси", "Диссертация мавзуси тасдиқланганми", "Ўқишни тамомлаганми?", "Ўқишни тугатган вақти", "Тугатганлик буйруқ, номери", "Ҳимоя қилдими?", "Мутахассислик шифри", "Ҳимоя вақти", "Тасдиқланиш", "Диплом номери", "Диплом берилган вақти", "Диплом ким томонидан берилган", "Қайси давлат фуқароси", "Рўйхатдан ўчирилганми?", "Рўйхатдан ўчирилиш сабаби", "Диссертация мавзусининг лойиҳалар билан алоқаси", "Охирги иш жойининг номи", "Охирги иш жойида эгаллаган лавозими", "ОТК талаблари асосида нашрлар сони", "Ишга йўналтирилганми?", "Ўқишни тугатгандан кейинги иш жойи", "Ўқишни тугатгандан кейинги эгаллаган лавозими?", "Ишга иш хақи билан йўналтирилган", "Мавзунинг аннотацияси".
Ишлаб чиқилган ахборот моделлари асосида йирик масштабли илмий муассасалар ҳужжат айланиши ахборот тизими учун маълумотлар базасининг физик схемаси ва унинг илмий муассасалар соҳаларида қўлланилиши қуйида келтирилган: илмий-тадқиқот фаолияти, халқаро алоқалар, шунингдек ҳужжат айланишининг ҳисоби ва назорати.
Назорат саволлари
1. Электрон ҳукумат тизими бошқаруви иштирокчилари.
2. Интерактив ўзаро алоқа жараёнлари
3. Давлвт органларининг бажарадиган вазифаси
4. Давлвт органларининг ваколатлар доираси
6-маъруза. Электрон ҳукумат тизимини бошқаруви технология,
фаза ва жараёнлари
Режа:
1. Электрон ҳукумат тизимини бошқаруви технологиялари
2. Электрон ҳукумат тизимини бошқаруви фазалари
3. Электрон ҳукумат тизимини бошқаруви жараёнлари
Калит сўзлар: бошкарув технологиялари, фаза, бошкарув жараёни. Интерактив хизмат, маълумотлар омбори.
Электрон ҳукумат инфратузилмаси:
марказий маълумотлар базаларидан;
идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимидан;
давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда уларнинг мажмуаларидан;
давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан;
Маълумотларга ишлов бериш маркази ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғидан иборатдир.
Давлат органларида фойдаланиладиган ҳужжатлар электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, асосан электрон ҳужжатлар тарзида яратилиши, жўнатилиши ва сақланиши керак.
Электрон ҳукумат – бу давлат бошқарув органлари фаолиятини янгича ташкил этиш шакли ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, ташкилот ва фуқаролар учун ҳукумат хизматларидан ва давлат органлари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотларни қулай тарзда ва юқори даражада тезкор олишни таъминлашдир.
Электрон ҳукумат қуйидагиларга имкон яратади:
- аҳоли ва тижоратга осон ва тез хизмат кўрсатишни;
-ўз ўзига хизмат кўрсатиш жараёнларига фуқаролар актив иштирокини оширишни;
- фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширишни;
-мамлакатни бошқариш ва раҳбарлик қилиш жараёнларида сайловчилар активлигини оширишни;
- фуқароларнинг географик жойлашишидаги таъсирларни камайишини.
Электрон ҳукумат қуйидагиларни таъминлайди:
- самарали ва кам харажатли маъмуриятни (маъмурий бошқарувни):
- жамоатчилик ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгаришини;
- демократияни такомиллашувини ва ҳукуматнинг халқ олдидаги маъсулиятини оширишни.
Электрон ҳукуматда эришиладиган энг катта ютуқ – бу ўз уйи ёки офисидан чиқмаган ҳолда ихтиёрий хужжатларни расмийлаштириш, хаттоки шахсий компьютердан фойдаланиб, бюрократик тўсиқларни чеклаган ҳолда ва қоғозбозликларни камайтирган ҳолда электрон тўловларни амалга оширишдан иборат.
Электрон ҳукуматни жорий этиш натижасида давлат бошқаруви самарадорлиги ошади, ҳукумат фаолиятидаги шоффофлик ошади, бу ўз навбатида давлат хизматлари таркибидаги коррупция даражасини кескин камайишига олиб келади.Фуқароларда виртуал тизим орқали ҳукумат ахборот манъбаига ва хизмат кўрсатиш бўлимларига боғланиш имконияти юзага келади.Бугунги кунда юзлаб терминаллар давлат органлари ва жамоатчилик жойларига ўрнатилган, булар орқали аҳоли давлат хизматлари рўйхати билан батафсил танишишлари мумкин.
Электрон ҳукумат – бу ғоя, давлат ўзининг катта қисм вазифаларини, асосий хизмат турларини электрон кўринишга ўтказади. Электрон ҳукуматнинг жамоатчилик вазифаси – давлатнинг тижорат билан, давлатнинг фуқаро билан ва давлатнинг ички давлат ости органлари билан ўзаро муносабатларидир. Шунинг учун ҳам электрон ҳукуматнинг асосий ички моделлари сифатида тўртта муносабат қаралади:
-G2C –давлатвафуқароларўртасидаги (Governmento–Citizen);
-G2B –давлатватижоратўртасидаги (Government to – Business);
-G2G – давлатҳукуматинингтурлитармоқлариўртасидаги (Government to–Government);
-G2E – давлатвадавлатхизматчилариўртасидаги (Government to–Employess).
Электронҳукуматяратишнингасосийвазифаси – сервисвасервисхизматиникўрсатишучунинфраструктуранияратишданиборат. Электрондавлаттушунчасиинглизча “e-government” тушунчасигамоскелади. Айрим холларда электрон ҳукумат деб ҳам таржима қилинади. Замонавий халқаро-ҳуқуқий хужжатларда, хусусан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида government ибораси давлатни ифодалаш учун ишлатилади. Шунга ўхшаш жумла “threebranchesofgovernment” ҳукуматнинг фақат ижро этиш органи сифатида эмас, балки уч тармоғи: ижро этувчи электрон ҳукумат, электрон парламент ва суд органлари электрон суд ҳуқуқи ҳақида фикр юритилади. Электрон ҳукумат электрон иқтисодиётнинг субъекти ҳисобланади.Электрон ҳукумат ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган бўлиб, ҳукуматга фуқаролар мурожаатини таъминлайди, самарадорликни оширади ва ҳисоботлар бериб борилишини талаб этади. Бу ўз навбатида давлат хизматчилари ва бошқа фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларни янгича шаклланишига ва ўзгаришига олиб келади.
Электрон ҳукумат – электрон воситалар асосида маълумотларни қайта ишлаш, узатиш ва тарқатиш давлат бошқарув тизимидир. Электрон ҳукумат – объектив ҳақиқат бўлиб, ахборот муҳитида юзага келадиган электрон ҳукумат институтлари яратилиши ва ривожланишида намоён бўлади. Электрон ҳукумат институтларининг ривожланиши вақт талаби ҳисобланиб асосан жамият аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган.Электрон ҳукумат турли кўринишда электрон хўжалик тармоқлари асосида амалда жорий этиб келинмоқда. Бу ўз навбатида жамиятнинг янги тарзда номоддий маҳсулларга (шахсий сифатлар, билим ва ахборот) асосланиб ривожланишига олиб келади.Юқорида келтирилган илмий-техник ишларнинг ечилишини инобатга олган ҳолда ахборот жамиятини шакллантириш учун бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш лозим: компьютер саводхонлигини ошириш, инфраструктурани шакллантириш, электрон оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш, жумладан, электрон ҳукумат институтларини яратиш лойиҳаси. Электрон ҳукумат концепциясини жорий этилиши на фақат давлат аппарати ишлари самарадорлигини оширади, балки демократиянинг тубдан янги кўриниши рақамли демократия (digitaldemocracy) моделини шаклланишига шароит яратади. Фуқаролар онлайн тизимида овоз бериш орқали маҳаллий ва давлат масалаларини ечишда тўғридан-тўғри иштирок этишини таъминлайди. Масалан, турли партияларга мансуб фуқароларнинг сиёсий масалалар ечишга бўлган ўз таклиф ва тавсияларини электрон ҳукумат орқали билдиришлари.
Ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш учун янги ахборотғкоммуникация технолгияларидан фойдаланиш ғояси, янги давлат менежменти ғояси асосида олиб борилаётган маъмурий фаолиятда реформа ўтказиш жараёнида 1990 йилларда юзага келди. Лекин электрон ҳукумат ибораси кейинроқ (e-government) 1997 йили АҚШ миллий илмий фонди ташаббуси билан юзага келди. Бу ерда асосий урғу давлатни оммавий бошқарув органи тизимига берилган. Янги давлат менежменти асосида электрон ҳукумат дастурини амалга ошириш жараёнида маъмурий ўзгаришлар ғояси тор маънода бўлиб қолди ва оммавий бошқарувнинг ўзига хос ҳусусиятларини тўлиқ ўз ичига олмади. Шунингдек, жамият тараққиётида янги тенденциялар глобаллашув, тармоқ тузилиши, коммуникация революцияси (инқилоби), билимлар жамияти юзага келди.Янги техник воситаларни бошқарув жараёнларида тадбиқ этиш 1940йилнинг охири ва 1950 йиллар бошларига тўғри келади. Тижоратда фойдаланиш учун биринчи компьютер 1951 йили яратилган. Маълумотларга кўра бу“FirstFerrantiMARKI” ва UNIVACIҳисобланади. Бундай компьютерлар аҳолини рўйхатга олишда ишлатилган. 1950 йилларнинг биринчи ярмида компьютерлар илмий ва техник соҳага кириб келган, қисман тижорат ва оммавий бошқарувда фойдаланилган. 1965 йилларга келиб компьютерлар Конгресс сиёсатида ва Президент маъмуриятларида маълумотларни қайта ишлаш учун фойдалана бошланди. Асосий эътибор электрон компьютер имкониятларидан фойдаланиб менежмент фаолияти сарф харажатларини камайтириш ва самарадорликни оширишга қаратилган. 1966 йилги статистик маълумотларга кўраўша йиллари АҚШда 2600 компьютер мавжуд бўлиб, уларда 71 минг мутахассис фаолият юритган. Компьютернинг яратилиши бошқа технологиялар имкониятларига нисбатан кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. Компьютернинг асосий имкониятлари жумласига: инсон ва сунъий йўлдошларни коинотга учиши, тиббиёт олами тадқиқотларидаги ютуқлар, солиқ тизимини бошқариш орқали давлат жамғармаларини ошириш, ижтимоий хавфсизликни бошқариш, мудофаа соҳасида логистик тизимни бошқариш, суғурта тўловларини тезлаштириш, атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш, кам харажатли йўлларни лойиҳалаш ва инфраструктурани яратиш киради. Қонунчиликка асосан компьютерлардан давлат фаолиятида фойдаланиш уч ташкилот томонидан амалга оширила бошланди: Бош маъмурий хизмат, савдо вазирлиги ва Бюджет бюроси. 1970-80 йилларга келиб маълумотларни узатиш ва қайта ишлаш технологияси асосида коммуникацион тармоқлар юзага кела бошлади. Шахсий компьютерларнинг ва уларга мос равишда дастурий воситаларнинг яратилиши бутун жахон ахборот тармоғи ва Интернетни юзага келишига шароит яратди.
Икки йўналиш – АКТни ривожланиши ва оммавий бошқарув модели 1990 йиллари маъмурий ислоҳатлар ўтказилишини тақозо этди. Натижада АҚШда «ҳукуматни янгилаш» (Reinventing government) дастури ишлаб чиқилди. Буюк Британияда 1994-96 йилларда электрон ҳукуматни жорий этиш стратегияси ишлаб чиқилди. 1997 йилга келиб Британияда консерватив ҳукумат томонидан электрон ҳукумат хизматларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди. Ҳукуматнинг 1999 йилга келиб лейбористлар қўлига ўтиши билан ҳукуматни модернизациялаш дастурига бир қатор янги ғоялар киритилиб, 2000 йил уни жорий этиш дастури «Электрон ҳукумат: ахборот асосида оммавий хизмат учун стратегик асос» қабул қилинди.Бошқа давлатлар 1990 йилларга келиб ҳукуматни электронлаштириш дастурини қабул қила бошладилар. 1999 йил Европа комиссияси «электрон Европа яратиш инициативаси (ташаббуси)» дастурини ишлаб чиқди.
Электрон ҳукумат қуйидаги йўналишларда тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади:
- давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандартлар ва таклифларни шакллантириш:
-ҳукумат ахборот тизими интеграцияси ва АКТ асосида ташкилотлараро ўзаро ахборот алмашинуви самарадорлигини таъминлаш;
- АКТ ёрдамида аҳоли ва давлат бошқарув органлари орасидаги ўзаро боғланиш самарадорлигини таъминлаш;
- давлат бошқарув органлари фаолиятида ахборот бошқарув тизимини жорий этиш;
- давлат бошқарув органлари фаолиятини таъминлаш учун наъмунавий дастурий-техник ечимларни топиш;
- чора-тадбирлар дастурларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш.
Шундай қилиб, янги асрда электрон ҳукумат тизимининг яратилиши муҳим воқеа бўлиб, барча давлатларни қамраб олган. Электрон ҳукуматнинг назарий жиҳатлари унинг амалий тадбиқи билан бирга ҳар бир мамлакатнинг миллий ва ўзига хос ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда ривожланиб боришида намоён бўлмоқда.
Ахборот, дастурий ва электрон техник воситаларни ривожланиши давлат бошқарув жараёнлари ва тузилмасига сезиларли таъсир кўрсатди. Аввалига бу қарорлар қабул қилиш жараёнларида маълумотлардан фойдаланиш, йиғиш ва қайта ишлаш самарадорлигини оширишда намоён бўлса, кейинчалик барча давлат бошқарув тизимларини ташкил этиш усуллари ва институтлари трансформациясида намоён бўлмоқда.Умуман олганда электрон ҳукумат ривожланиши электрон бизнес ва электрон тижоратни ривожланиши билан характерланади. Давлат электрон воситаларга асосланиб аҳолига, тижорат ташкилотларига хизмат кўрсатиб келади ва ҳукумат тузилмалари орасидаги ўзаро боғланишни такомиллаштиради. Бунда давлат фаолиятида умумий мақсадга эришилади:
- давлат ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик шакллари кенгаяди ва мустаҳкамланади;
- ташкилот ва фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига эришилади;
- фаолиятнинг шароитлари ўзгаришларига тез ва самарали мослашади;
- аҳоли ва тижорат тузилмаларига хизмат кўрсатиш такомиллашади, хизмат кўрсатиш турлари ошиб, нархи пасаяди;
- давлат бошқарувида ташкилатлараро муносабатларда самарадорлик ошади;
- давлат бошқарувида кадрлар самарадорлиги ошади;
- давлат хизматчилари маъсулияти ошади, давлат бошқарувида шаффофлик даражаси ошади ва хизматчилар ташаббуслари рағбатлантирилади.
АКТни давлат бошқарувида жорий этиш бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқич – веб порталларни яратилиши ҳукуматни электрон тармоқ тузилмасига чиқиши билан характерланади. Бу босқичда ҳукумат бир ёки бир неча сайтга эга бўлади ва ахборот билан таъминлаш вазифасини бажаради. Сайт орқали аҳолини ҳукумат таркиби, унинг вазирлари, агентликлари ва бошқалар ҳақида маълумот беради. Шунингдек, телефонлар, манзиллар, қабул вақтлари ва бошқаларҳақида маълумотлар жойлаштирилади. Сайтда мунтазам равишда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан бериб бориладиган саволларга жавоблар ҳам жойлаштириб борилиши мумкин.
Иккинчи босқич – жорий этилган веб портал иштирокида фойдаланувчиларга махсус ва доимо янгиланиб борилаётган маълумотларни кўплаб ҳукумат сайтлари орқали тақдим этиш мумкин. Бу ерда ҳукумат нашрларини, ҳуқуқий хужжатларни, янгилик ахборотларини олиш мумкин. Ҳукумат агентликлари сони тармоқда ошиб боради ва ҳар бири билан боғланиш мумкин бўлади. Электрон манзил, қидирув тизими, бирон бир изоҳ ёки таклиф юбориш имконияти юзага келади.
Учинчи босқич – интерактив веб порталлар аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга давлат тузилмалари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни изчиллигини оширади. Миллий ҳукумат веб-сайтлари веб портал кўринишида фойдаланувчини тўғридан тўғри вазирликлар, департамент ва агентликлар билан боғлайди. Фуқаролар ва провайдерлар хизматлари ўртасидаги ўзаро боғланиш тармоқ фойдаланувчиларигаўзларини қизиқтирган ва эҳтиёжи туғилган маълумотларга эришиш имконини беради. Фойдаланувчи махсус маълумотларни олиши, турли шакл ва бланкаларни тармоқ орқали тўлдириши, раҳбарлар билан битимларга келишиши, электрон мажлисларда қатнашишлари мумкин. Бу ерда фойдаланувчи учун сайт хавфсизлиги ва пароли юзага келади.
Тўртинчи босқич – ахборот оқими веб портали фойдаланувчи учун тармоқ орқали хужжатларни олиш ва келишувларга эришишини таъминлайди. Фуқаролар визалар, паспорт, туғилганлиги ёкиўлганлиги ҳақида гувоҳнома, лицензия, рухсатнома ва бошқа ахборот хизматларидан фойдаланадилар. Ҳукумат веб-сайти портал ҳисобланади ва фуқароларга ҳукумат тузилмаларига ва хизматига тўғридан-тўғри мурожаатни таъминлайди. Бундай порталлар ҳукумат тузилмаси ва вазифасидан кўра кўпроқ аҳолининг талабини ва эътирозларини инобатга олишга қаратилган. Фуқаролар шунингдек, солиқ тўловларини ва бошқа коммунал тўловларини тармоқ орқали амалга оширишлари мумкин. Бу босқичда электрон рақамли имзодан фойдаланиш мумкинлиги бошланади.
Бешинчи босқич – тўлиқ интеграллашган веб портал ҳукумат портали тармоғи орқали хизмат кўрсатиш ва боғланишни таъминлайди, тармоқ фойдаланувчисига ихтиёрий хизматни ўз вақтида олишини таъминлайди.
Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” яратиш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда, унинг амалий тадбиқи ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади, аҳолининг турмуш тарзини ўсишига, аҳолининг давлат бошқарувидаги иштироки изчиллиги ошади, давлат бошқарув органлари хизматчиларининг раҳбарлик фаолиятидаги маъсулияти ошиб боради, мукаммал қарорлар қабул қилинишига эришилади.
Мижозлар билан ўзаро алоқаларни бошқариш.
Янги рақамли иқтисодиётда ривожланаётган мавжуд база электрон ҳукуматда ўзини синаб кўрмоқчи бўлганларга фойдали бўладиган қатор кузатувларни ўтказишга ёрдам беради.
Электрон ҳукуматни бошловчи корхона қуйидаги саволларга жавоб беришлари керак:
• потенциал мижозлар базаси ўлчами қандай?
• фойдаланувчиларга оммавий масштабда янги хизматлар керакми?
• уларга бу нима учун фойдали?
Бир сўз билан айтганда, электрон ҳукуматни бундай тезлик билан ўсиши нимада?
Табиийки, бу савдо харажатлари камайишида, чунки улар одатда етказиб берувчининг умумий харажатларининг 20%ини эгаллайди. Шуни назарда тутмоқ керакки, барча ривожланган мамлакатларда барча қолган харажатлар минималлаштирилган. Интернет мижозлар базасини оширишга имкон берди, катта -катта савдо жойларини талаб қилмайди, бундан ташқари, ҳар бир мамлакатда кераксиз буюмларни сотиб олишга ҳам иштиёқи баланд бўлган сотиб олувчилар гуруҳи мавжуд ва буларнинг барчаси буларга мос даромад билан кузатилади. Албатта, бундай харидорларни электрон ҳукумат янада интенсивроқ харид қилишга ундаши мумкин, лекин нима бўлганда ҳам жаҳон электрон тадбиркорлиги тенденцияларини улар аниқламайди.
Электрон ҳукумат йўлида биринчи галда кўзга ташланмайдиган жуда кўп тўсиқлар мавжуд: аҳолининг паст даражада компьютерлаштирилганлиги, кераклича ривожланмаган инфратузилма, электрон тўловларга ишончсизлик, бизнеснинг бу турига оид қонунлар йўқлиги, қонунчилик камчиликлари, ахборот ҳимояси йўқлиги ва хатто потенциал мижоз ҳисобланувчи аҳолининг харидорлик даражаси пастлиги.
Ҳисоб-китоб ва тўловларнинг Интернет орқали амалга оширилиши ўз-ўзидан оддий иш эмас ва мижозга аниқ кафолатларни, талаб этади яъни унинг ҳимояси ва янги қонунчиликни талаб этади. Истеъмолчининг глобал тармоқ орқали мехмонхоналарда хоналарга буюртма бериш, чипталар сотиш, дўконларда харидлар қилиш ва ҳ.к. ларни амалга ошириши кундалик амалиётга кирдими? Бундан ташқари, мижоз билан ўзаро алоқалар тизимини аниқлайдиган юридик аспект ҳам мавжуд. Кўпгина Ғарб корхоналари мижозлар билан ишлаш бўйича ахборот инфраструктураси билан ичидан тўла, зеро улар мижозлар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш билан олдиндан машғуллар ва бу инфратузилмани Интернетга киритиш нисбатан осон. Мос равишда, электрон ҳукумат ривожланишининг асосий сабаби бўлиб, товар ва хизматларни етказиб берувчилар билан товар ва хизматларни истеъмол қилувчилар тизимининг интеграцияси ҳисобланади. Бу соҳада миллий корхоналар ғарб корхоналаридан сезиларли ортда қолдирмоқдалар, чунки ҳатто улардаги энг катта корхонада ҳам филиаллар, ҳамкорлар, қуйи корхоналар ва "томондаги" мижозлар ўртасида бир ахборот инфраструктурасини гапирмаган ҳолда электрон ҳужжатлар айланмаси ҳар доим ҳам ишлатилмайди.
Шунинг учун, электрон ҳукумат соҳасининг мутахассислари одатда лойиҳаларни спекулятив ва реал турларга аниқ ажратадилар. Биринчи гуруҳга бировнинг маҳсулотини, баъзида эса келиб чиқиши ва сифати номаълум бўлган контрафакт товарни сотувчи Интернет -дўконлар киради. Глобал тармоқнинг кенглиги туфайли юзага келадиган "номаълум сотувчи" муаммоси харидордан маълум ишончни талаб қилади.
Корхонанинг тадбиркорлик фаолиятига глобализация, бир корхонанинг иккинчисини ютиши (қўшилиши), давлат бошқарувининг кучсизланиши каби омиллар таъсир қилади. Бозор бу жараёнларга янада радикал ўзгаришларга олиб келадиган электрон ҳукумат кабилар қўшилган. Таъкидлаб ўтганимиздек, фаолиятни янги электрон соҳага ўтказишнинг асосий ҳаракатланувчи кучлари даромад кенгайиши, харажатлар қисқариши, маркетинг самарадорлигининг ошишидир. Ўсиб бораётган рақобат шароитидаги ўзгаришларга мослашишга ҳаракат қилган ҳолда замонавий корхоналар мижозларнинг талабини яхши тушуниш ва улар билан ўзаро алоқа тизимини мустаҳкамлаш уларнинг доимий даромадининг манбаи бўлиб хизмат қилишини тушундилар. Бошқача сўз билан айтганда, мижозни бир бор қўлга киритгандан сўнг электрон ҳукумат майдонида уни сақлаб қолиш ва у билан алоқаларни ривожлантириш учун барча имкониятлардан фойдаланиш керак. Бор иижозларни сақлаб қолиш корхона учун янгиларини топишдан кўра камроқ харажат талаб қилади.
Корхонада мижозларни ушлаб қолишнинг асосий усулларидан бири улар билан алоқани яхшилашдир.
Ҳозирда мижозлар билан ижобий алоқанинг даражаси рақобатчилар ўртасида қўшимча хусусияти эмас, электрон ҳукуматни олиб боришнинг зарур бўлган шарти ҳисобланади.
Фойдаланувчилар салбий алоқаларни ёқлашмайди ва унинг сифатсизлигида шунчаки рақобатчиларга кетиб қолишади. Мижозларни ушлаб туришда энг керакли технологиялар, мижозларга одатий телефон тармоқлари орқали юқори сифатли хизмат кўрсатибгина қолмасдан, Интернет воситачилиги орқали исталган вақт ва жойда ёрдам ҳам кўрсатувчи алоқа марказлари ҳисобланади.
Мижозлар билан ўзаро алоқани яхшилаш учун ўзгача ёндашув бўлиб мижозларнинг корхонага бўлган содиқлигини ошириш ҳисобланади. Ушбу ёндашув қуйидаги воситалар билан таъминланади:
• мижозлар билан корхонанинг ўзаро алоқалари тарихи тўғрисидаги сақланиш жойларини яратиш технологиялари;
• мақсадли маркетингни олиб боришда мижозларни у ёки бу меъзонлар бўйича аниқ сегментлаш учун маълумотларни тўплаш;
• режалаштиришни автоматлаштириш, маркетинг компанияларининг самарадорлигини ўлчаш ва олиб бориш технологиялари.
Шуни таъкидлаш керакки, мижозларни "ушлаб туриш" бўйича лойиҳаларни амалга оширишдаги энг катта самарадорликни корхонанинг мижозга ҳамда мижознинг корхонага бўлган бирлашган "қарашини уларнинг ўзаро алоқалари усулларидан қатъи назар корхонанинг мижозлар билан ўзаро алоқасини яхшилаш бўйича барча усулларни бир ечимга тўплаш беради. Замонавий маркетинг тадқиқотлари мижозлар доимий базасининг мавжудлиги электрон ҳукумат ривожланишининг асосий омили бўлиб ҳисобланишини айтишмоқда. Мижозга индивидуал хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш муаммосини жаҳон бизнес - жамияти ечишга уринмоқда. Айнан шу муаммо доирасида мижозларга хизмат кўрсатиш томонига корхона ичида барча нарсани жой -жойига қўйиш бўйича ҳаракатлар концентрациясининг жамлашувига йўналтирилган стратегия туғилган. Ушбу стратегия барча ташкилот аспектларида мижозлар билан ўзаро алоқани аниқлайди: реклама, сотув, етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш, дизайн ва янги маҳсулот ишлаб чиқариш, ҳисоб - китоблар тақдимоти ва ҳ.к. У қуйидаги шартларнинг бажарилишига асосланган:
• барча мижозлар билан ўзаро алоқалар тўғрисидаги барча маълумотлардан исталган вақтда фойдаланиш имкони мавжуд бўлган тизим ва ахборот сақланиш жойининг мавжудлиги;
• қуйидаги ўзаро ҳаракатдаги каналларни бошқаришни синхронлаштириш (корхонанинг ҳар бир бўлимидаги ахборот ва тизим ишлатилишининг регламентлайдиган бошқарув жараёнлари)
• мижозлар тўғрисида йиғилган ахборотнинг доимий таҳлили ва мос келувчи бошқарув ечимларининг қабул қилиниши, масалан, корхона учун эътиборлилиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб мижозларнинг ранжирланиши тўғрисида, мижозларга уларнинг специфик талаблари ва сўровларидан олиб чиққан ҳолда индивидуал ёндашув тўғрисида қарорлар қабул қилиниши.
Охирги бир неча йиллар қуйидагиларнинг ҳисоб -китоби билан мижозлар билан ўзаро алоқаларни бошқариш стратегиясига бўлган қизиқишининг пайдо бўлиши ва ортишига олиб келган қатор глобал ўзгаришлар билан эътиборга лойиқ бўлган: кўпчилик бозор сегментларидаги рақобат юқори ва асосий муаммо мижозларга эга бўлиш эмас, аксинча эски мижозларни ушлаб қолиш бўлиб қолмоқда
• Интернет - технологиялар етказиб берувчи тўғрисидаги саволга қўйилган тўсиқнинг бирданига пастлашига олиб келди, чунки бир онда рақобатчи сайтига ўтиб кетиш мумкин
• ҳозирги вақтда мижоз жуда бой танловга эга, чунки унда бозор ҳақида турли ахборот мавжуд, аммо натижада эса унга турли хил таъсир этувчи омилларни ҳисобга олишига тўғри келади.
Электрон ҳукуматни олиб бораётган корхона мижозлар билан ўзаро алоқа муаммоларини ечишда қуйидаги омилларни ҳисобга олиши шарт:
• мижозда жуда кўп ўзаро алоқа каналлар мавжуд -шахсий учрашув, Web -сайт, электрон ва оддий почта, телефон, факс ва у ушбу каналлар орқали олинаётган ахборот бутунлигича кўриб ўтилишини кутади
• замонавий ахборот технологиялари мижоз билан бўлиб ўтган ҳар бир ўзаро алоқалар тўғрисидаги ахборотларни нисбатан паст харажатлар билан қайта ишлаш, сақлаш ва фойдаланиш имконини беради
• дидли чиқарилаётган маҳсулот ассортименти ўсмоқда, шунинг учун мижозларга индивидуал қарорлар таклиф қилиши лозим, бунинг учун эса мижозни маҳсулотни ишлаб чиқариш ва унинг дизайнини яратишга жалб қилиш керак
• ҳозирда кўпгина корхоналар юқори сифат даражасига эришганлар ва мижозлар буни одатий деб ҳисоблайдилар, шунинг учун рақобат ҳозир умуман бошқа технологиялар ва ёндашувни талаб этувчи хизмат даражасида олиб борилмоқда.
Ушбу барча омилларнинг таъсир этишининг глобал натижаси бўлиб мижозлар билан ўзаро алоқаларни бошқариш стратегияси ўзаро алоқага янгича концептуал ёндашувни ишлаб чиқиш бўлиб қолди. Юқорида айтиб ўтилганидек, ушбу ёндашув корхона ходимининг мижоз исталган канал орқали корхона билан бўлган ўзаро алоқаси тўғрисида барча ахборотдан хабардор бўлиши лозимлиги ва бу асосда у қарор қабул қилиши кераклигини англатади. Бу тўғрисидаги маълумотлар ўз навбатида келгуси алоқаларгача сақланиши ва қўл остида бўлиши шарт.
Мижозлар билан муносабатларни бошқариш усуллари.
Мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқаришнинг кўпгина аспектлари бир неча йиллардан бери мавжуд ва улар бўш жойда яралмаган. Улар мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг белгиланган аспектларини аллақачон автоматлаштиришдан келиб чиқадилар (SFА, SMS, CSS ва б.). Аммо мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш тизими "маркетингни ушлаб туришнинг оддий" тизимидан кескии фарқ қилади. Қуйида кенг тарқалган тавсифни келтирамиз:
Мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг оператив бошқаруви. У оддий тадбиркорлик жараёнлари - сотув, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к. лар доирасида бўлган конкрет мижоз билан ўзаро муносабатлар ҳақидаги ахборотга оператив кириш имкониятини беришни ўз ичига олади. Тизимлар интеграциясини, барча каналлар бўйича мижоз билан ўзаро муносабат жараёнининг аниқ бошқарув координациясини талаб қилади. Ҳозирги вақтда мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш тизимининг салмоқли қисми айнан шу категорияга мўлжалланган.
Мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш истиқболлари.
Ҳозирда баъзи компаниялар ўз мижозларига, шу қаторда рақобатчи фирмаларга ҳам исталган бошқа тақдим этиш имкониятини берувчи барча ҳамда универсал форматдаги ахборотларни қайтариш бўйича акциялар олиб бормоқдалар. Шу ўринда, бозор капитализациясининг улуши 4,3 млрд. долларни ташкил этувчи турли хил асбоб ускуналарнинг таъмирланиши ва эксплуатацияси учун эҳтиёт қисмлар дистрибютори - W.W.Grainger электрон дўкон очганидан сўнг (grainger.com) битта буюртмачига тўғри келадиган сотув ҳисоби икки бараварга (125 дан 250 долларга) ошди. Мижозлар томонидан берилган ахборотлар асосида W.W.Grainger сайтда махсус қидирув воситаларини ишлаб чиқмоқда. Масалан, соҳа терминологиясининг у ёки бу спецификасини ишлатиш ёрдамида. Натижада мижозларга товарларни топиш осонроқ бўлиб, улар ўз харидларини оширадилар. Аммо бундай маълумотлар мижозларга қайси вақтгача тарқатилади? Истеъмолчилар уларнинг шахсий ахборотлари, сайт бўйича кўчиш режими ва харидор талаблари қимматли активлар эканини тушуна бошлайдилар. Мижоз ўзига савол бера бошлайди: нимага у электрон ҳукумат воситалари ва ўзининг приоритетлари ёрдамида қилган харидлари тавсифи ёзилган файлини олиб баландроқ нарх ўрнатганга сотмаслиги керак?
Ҳозирча чакана савдо Интернет компаниялари харидорларга ўз маълумотларини олишга имкон бермайдилар. Одатда қилинган харидлар рўйхатини сўраш мумкин, лекин у жуда катта ҳажмда берилган бўлади ва шунинг учун кераксиз шаклда бўлади. Мос равишда, мижоз индивидуализацияни истаганда ҳар гал ўзининг хоҳиш - истакларини кўрсатган ҳолда у ёки бу коммерсантни "ўзгартириши"га мажбур бўлади. Баъзи сайтлар ушбу кўрсатмаларни талай бошладилар, аммо мижозлар зарур пайтда турли хил сайтларга бир марта киритилган маълумотларни юбориш ўрнига берилганларни сайт билан ўзаро ҳаракатлар жараёнида яна киритиш ва намойиш этишлари лозим. Бундан ташқари, мижозлар ўзларининг юқори кредит рейтингига эга эканликларини доимо исбот этишлари керак. Масалан, электрон ким ошди савдо иштирокчилари харидор ёки сотувчи бўлишни хоҳловчи мижозни баҳолаш учун кўпгина саволлар берадилар, аммо ушбу ким ошди савдоси сайтида ўз тўлов қобилиятини исбот этгани билан бошқа электрон ким ошди савдоларига бу маълумотни юбориш мумкин эмас.
Назорат саволлари
1. Электрон ҳукумат тизимини бошқаруви технологиялари
2. Электрон ҳукумат тизимини бошқаруви фазалари
3. Электрон ҳукумат тизимини бошқаруви жараёнлари
7-маъруза. Давлат бошқаруви тизими элементларнинг ўзаро ва ташқи агентлар билан ишлаш фаолияти жараёнини самарали ташкил этиш. Ижтимоий самарадорлик.
Режа:
1. Ўзарова ташқи агентлар билан ишлаш фаолияти жараёнининг самарадорлиги
2. Ижтимоий самарадорлик
Калит сўзлар: агент, ижтимоий самарадорлик, Электрон ҳукумат, Ахборот жамияти.
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази «Электрон ҳукумат» ахборот тизимларини жорий этиш бўйича жамланган илғор тажрибаларни ўрганиш, энг яхшиларини ўзи масъул бўлган фаолиятда қўллаш мақсадида хорижий ҳамкорлари билан халқаро алоқаларни фаол ва бевосита йўлга қўймоқда ҳамда ривожлантирмоқда.
Бугунги кунда электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш йўли билан ҳамкорлик, тадқиқотлар, давлат бошқарувини модернизациялаш жараёнлари билимлари ҳамда замонавий усулларини ўрганишни кўзда тутувчи Давлат бошқаруви Корея институти (KIPA) ва Ахборот жамияти масалалари бўйича миллий агентлик (NIA) билан ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжатлар жорий йил апрель ойида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази делегациясининг Корея Республикасига ташрифи даврида имзоланганди. Шунингдек, ушбу ташриф доирасида делегация «Ўтиш даври шароитларида давлат бошқаруви ислоҳотлари: ютуқларнинг асосий йўллари ва методлари» мавзусидаги нуфузли халқаро конференциясида иштирок этди.
Шу билан бирга, давлат ахборот-ресурслари ва тизимларини шакллантириш учун маълумотларни қайта ишлаш замонавий марказларини яратиш бўйича тажриба ўрганиш мақсадида Ахборот ва компьютерлаш-тиришни қайта ишлаш миллий агентлиги (NCIA) билан, шунингдек, жамоат транспорти тизимида АКТни жорий этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларининг истиқбол йўналишлари масалаларини муҳокама этиш Сеулдаги Транспорт назорат-ахборот маркази (Seoul TOPIS)да учрашувлар ўтказилди.
Кореялик ҳамкорлар билан ҳамкорликни
ривожлантириш доирасида жорий йил март ойида Ахборот жамияти масалалари бўйича
миллий агентлик (NIA) вакиллари билан видеоконференция ўтказилди. NIA ходимлари
томонидан мамлакатда «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш бўйича таянч
институт сифатида ташкилий тузилма ва ўз ривожланиш йўли тажрибалари
ҳақида тақдимот ўтказилди. Шу билан бир вақтда, марказ
учун ахборот технологиялари индустриясини ривожлантириш бўйича миллий агентлик
(NIPA) ҳамда Корея Ахборот жамиятини ривожлантириш институти (KISDI) каби
Корея Республикаси етакчи ташкилотлари томонидан маслаҳатли
ҳамкорликка жалб этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Корея халқаро ҳамкорлик агентстлиги (KOICA) билан
ҳамкорлик доирасида «Ўзбекистон аҳолиси орасида компьютер
саводхонлиги даражасини ошириш тизимини яратиш ва ривожлантириш» Концепцияси
лойиҳаси тайёрланди ва Қўмита АКТни стратегик ривожлантириш
бўлимига топширилди. Концепцияда аҳолининг компьютер саводхонлигини яхлит
ва умумий ҳажмда ошириш ҳамда интерактив давлат хизматларига
уланишда тенг шароитлар билан таъминлаш кўзда тутилган. Концепция
лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси тегишли вазирлик ва идораларига
мувофиқлаштириш учун тайёрланмоқда.
Бундан ташқари, БМТ ривожланиш дастури ҳамкорлик
механизми, жумладан, «давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш учун Электрон
ҳукуматни илгари суриш» лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида мувофиқлаштириш
босқичида.
«Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази Жаҳон Банки билан
ҳамкорлик техник дастури доирасида салоҳиятли йўналишларни амалга
ошириш, жумладан, е-Ҳукумат соҳасида салоҳиятни яратиш; е-Ҳукумат
учун мақбул шароитларни яратиш, жумладан, мувофиқ сиёсат ва
қонунларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кенг полосали
алоқани кенгайтириш учун салоҳиятларни яратиш бўйича ўз таклифлари
ва аниқ тадбирларни тақдим этди.
Бундан ташқари, Марказ фаолиятига ахборот технологиялари
соҳасида фаолият юритувчи мамлакатимиз ва умуман, ҳукумат
фаолиятига ҳамда жумладан, электрон ҳукумат тизими ривожига
чуқур ҳурмат билан ёндашувчи кўплаб SAP, Andmevara AS, Oracle,
Microsoft, ESET каби хорижий компаниялар қизиқмоқда. Албатта,
марказ олдида аҳоли манфаатларини кўзда тутган, вақт ва
маблағни тежаш имконини берувчи кечиктириб бўлмайдиган муҳим
вазифалар кўп. Давлат органлари, бизнес вакиллари ҳамда аҳоли
ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашда ўз вазифаларини муваффақият
билан амалга ошириш ҳамда тақдим этиладиган имкониятларда мазкур
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг ўрни муҳим
аҳамият касб этади. Мазкур вазифалар марказнинг белгилаб қўйилган
келгусидаги истиқбол режалари асосида амалга оширилади.
Жорий асрнинг бошлангич йилларидан бошлаб олимлар ва сиёсатчилар давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар характерини модернизациялашга катта умид бағишладилар. Модернизация иборасига берилаётган таърифлар хилма хил. Уларнинг асл маъноси электрон ҳукуматга –шахсий эҳтиёжлар, аҳоли ва тижоратучун давлат органлари фаолиятида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали давлат бошқарувининг янги имкониятларини яратишни англатади. Электрон ҳукуматнинг икки томони мавжуд: биринчиси – ҳукумат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ва иккинчиси – ички турли даражадаги давлат ташкилотлари (марказий, ҳудудий, маҳаллий) ва турли соҳалардаги (ижрочилик, қонунчилик, суд-ҳуқуқи) ўртасидаги муносабатлардир.
Электрон ҳукумат – шаклланган давлат хизматлари турлари ҳақидаги маълумот ва хизматларни аҳолига, тижоратга ва давлат органлари шахобчаларига, ташкилот раҳбарларига етказади, ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиб буюртмачи ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар масофасини мумкин қадар қисқартиради.
Электрон ҳукумат – давлат бошқарувида электрон хужжат айланиши тизими ҳисобланиб, мамлакат миқёсида барча бошқарув жараёнларини автоматлаштиришга асосланган ва давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар жамият аъзоси учун ижтимоий коммуникация кечикишларини қисқартиришга қаратилган. Электрон ҳукуматни яратилиши жамият бошқарувининг умумдавлат тармоқланган хужжатларни бошқариш ва қайта ишлаш жараёнларига боғлиқ бир қатор масалалар тўпламини ечишга қаратилган тизимни шакллантиришни тақозо этади. Электрон ҳукумат амалдаги ҳукуматга бирон бир қўшимча бўлмай, балки ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида давлат хизматлари самарадорлигини оширишдан иборат.1
Келгусида электрон ҳукумат “ягона ойна” сифатида бугунги кунга нисбатан янада долзарб бўлиши муқаррар. Бу жараён ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бундай технологиялар ижтимоий-сиёсий коммуникация имкониятлари даражасини янада ошириб, ҳукумат, тижорат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро интеграциянинг янги шаклларини яратишга олиб келади.
Бугунги кунда электрон ҳукуматнинг ягона концепцияси яратилмаган, фақат ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат ахборот жамиятидан фуқаролар ва тижорат соҳаси хизматчиларининг керакли маълумотларни олиб ишлатишига бўлган талаблари мажмуаси яратилган холос. Турли даражадаги ва тоифадаги фойдаланувчиларни ягона мақсад бирлаштиради, уларнинг қисқа вақтда, кам сарф харажатда, энг яқин йўл орқали маълумот олиш учун самарали воситага эга бўлишликлари, давлат органлари билан ўзаро муносабатларининг содда, тезкор ва қулай кечиши.
Шундай қилиб электрон ҳукумат яратишдан кўзланган мақсад:
- аҳоли ва тижоратга ҳукумат томонидан кўрсатилаётган хизматларни оптималлаштириш;
- барча сайловчиларнинг давлатни бошқариш ва раҳбарлик жараёнларидаги иштироки даражасини ошириш;
- фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишлари имкониятлари даражасини ошириш ва қувватлаш;
- фуқароларнинг савияси ва технологик таъминланганлик даражасини ошириш;
- ўзароахборот алмашинув жараёнларида географик жиҳатдан жойлашиш факторларига боғлиқ таъсирлар даражасини камайтириш;
- давлат бошқарувида сарф харажатларни камайтириш, самарадорликни ошириш, рақобатбардошликни таъминлаш ва ҳ.зо.
Электрон ҳукумат маъмурият бошқаруви самарадорлиги ва унга боғлиқ сарф харажатларни камайтирибгина қолмай, балки жамият ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради. Бу ўз навбатида демократик жамиятни такомиллашувига ва давлатнинг халқ олдидаги маъсулиятини янада оширади.
Электрон ҳукуматни жорий этилиши давлат ва аҳоли муносабатларини мувофиқлаштиради, ҳукуматга бўлган халқ нарозилигини камайтиради, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро электрон мулоқот ва келишувлар туфайли сиёсий қарама-қаршиликлар барҳам топади. Натижада янгича барча жамият институтлари ва тузилмаларини: давлат хизматчилари, тижоратни, ташаббускор фуқароларни, таълим тизими ва тадқиқотчилик институтлари, жамоа гуруҳлари ва фуқаролик жамиятини боғловчи Интернетга асосланган давлат бошқарувитузилмаси шаклланади.
Одатда электрон ҳукуматни жорий этиш жараёни уч босқични ўз ичига олади:
Биринчи босқичда АКТ воситаси давлат органлари ахборотларига ташкилот, корхона ва фуқароларнинг мурожаатини тезлаштиради ва аниқ манзилини белгилайди. Бу босқични амалга ошириш учун давлат органлари ўзларининг веб-сайтларини яратадилар ва уларга қонунчилик ва бошқа меёрий-ҳуқуқий хужжатлар, хужжатларнинг керакли шакллари, статистик ва иқтисодий маълумотлар киритилади. Бу босқичнинг асосий элементи маълумотларнинг тез янгиланиши ва барча давлат ахборот ресурсларини жамловчи ва “ягона ойна орқали” мурожаатни таъминловчи давлат веб-порталининг мавжудлиги.
Иккинчи босқичда давлат хизматлари (кўчмас мулкни ва ер майдонларини рўйхатга олиш, солиқ деклорацияларини тўлдириш, рухсатнома олиш учун аризалар бериш) онлайн режимида тақдим этилади. Бу босқичга ўтиш бюрократик тўсиқларга барҳам беради, мураккаб жараёнлар камаяди, бевосита ташкилот раҳбарлари билан мулоқот кескин камаяди. Бу босқичнинг амалда жорий этилиши ҳукумат органларига электрон шаклида (e-servises) “ягона ойна” орқали ҳафтанинг 7 куни ва куннинг 24 соати мабойнида хизмат кўрсатади.
Учинчи босқичда давлат бошқарувининг барча босқичларида ҳукумат сиёсатини ишлаб чиқишнинг барча жараёнларида фуқароларнинг ва фирмаларнинг сиёсатчилар ва раҳбарлар билан интерактив муносабатлари орқали иштироки таъминланади. Бу ишлар асосан веб-форумлар орқали амалга оширилиб, қонунчилик далолатномалари ва меёрий-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари, таклиф ва тавсиялар жамланади ва муҳокама этилади.
Янги технологияларни жорий этилиши ҳукуматдан вақт категорияларига нисбатан жуда эътиборли бўлишни тақозо этади. Бошқа соҳаларга нисбатан юқори эътиборда бўлган давлат, технология эволюцион ривожланишда ва мавжуд қурилмалар эса тез эскирмоқда ва замон талабига жавоб бера олмайди. Келажакни кўзлаб маъмурий органлар томонидан қабул қилинган қарорлар технологиянинг ривожланиши билан тезда ўзгармоқда. Электрон ҳукуматни жорий этишда йўл қўйилган хатоликлар молиявий жиҳатдан қимматга тушади ва айниқса фуқаролар ва тижорат соҳаси ходимларининг ишончини йўқотишдан эҳтиёткор бўлишни талаб этади. Мамлакатнинг электрон ҳукуматга ўтиши ҳукуматнинг янги шароитга мослашиш қобилияти қай даражада шаклланганлигини намойиш этиш имконини беради. Рақобатли, жаҳонда юз бераётган изчил ўзгаришлар даврида электрон ҳукуматни жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳатлардаги кечикиш мамлакат иқтисодий ривожланишида қимматга тушади.
Электрон хизматникенг жорий этилиши учун уни қоғоздаги жараёнлар каби тан олиниши ва қувватланиши лозим. Шунингдек, он-лайн режимида хизмат кўрсатишни муваффақиятли ривожланиши ахборотларнинг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлашга бевосита боғлиқ.
Электрон технологиянинг шаклланиши ҳукумат фаолиятида бошқарув характерини ўзгаришини тақозо этади. Ахборот жамиятида амалдагидан фарқли ҳукумат бошқарув органлари ваколатларидан келиб чиққан ҳолда янги тузилма ва бошқарув тамойилларига ўтилади. Одатдаги ҳукумат билан янги электрон ҳукумат бошқарув мезонлари орасидаги фарқларни келтириб ўтамиз. Амалдаги қарор қабул қилиш жараёнлари назоратда ва буйруқни бажаришга асосланган бўлса, янги усулда асосий параметр сифатида розилик ва келишув ишлатилади. Амалдаги бошқарувда асосий эътибор ҳуқуқ ва вақтга қаратилган бўлса, замонавийда – мажбурланмаган меёрларга, жамоанинг таклиф ва тавсияларига, келишувларга асосланган. Амалдаги давлат ҳукумат, бюрократия ва парламент, тармоқли жамиятда янги бошқарув оммавий давлат шаклини: комиссия, форум, демократик ташкилий гуруҳларни ўз ичига олади. Аввал ахборот бошқарув учун марказлашган ва махфий бўлса, энди ахборот тарқалган, очиқ тармоқли бўлиб, тармоқли форум , таълим ва бошқаларни ўз ичига олади, ахборот жараёнлари эса интерфейс ва протоколлар билан боғланган.
Одатда электрон ҳукуматнинг учта асосий элементи ажратиб ўтилади:
1. Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини (фуқаролар тармоғи, овоз бериш ва бошқалар) шакллантириш ва қарорлар қабул қилишга асосланган электрон демократия ва иштирок (e-democracy and participation);
2. Электрон воситалар ёрдамида ўзаро оммавий, ҳусусий ва оммавий институтлар ўртасидаги ҳамкорлик шакли электрон фойдаланиш тармоғи (electronic production network) ҳисобланади;
3. Фойдаланувчиларга, ҳусусий шахс ёки жамоага маҳаллий, ҳудудий ёки миллий портал орқали хизматни тақдим этишга асосланган оммавий электрон хизмат (electronic public services).
Ушбу элементлар у ёки бу маънода сиёсий тизимга алоқаси бор. Шунинг учун ҳам электрон ҳукумат сиёсий маъмурий тизимда амалга оширилаётган ўзгаришларни ўрганиш имкониятини беради.
Электрон ҳукуматни икки маънода талқин қилишади: Биринчиси – янги ахборот технологиялари асосида давлат бошқарув фаолиятини такомиллаштириш маъносини англатиб, охир оқибатда аҳолига самарали хизмат кўрсатишни таъминлайди. Иккинчиси – фақат ташкилотлараро ўзаро муносабатлар харктерини янгилабгина қолмай балки, давлат бошқарувининг жамият билан ўзаро муносабатларини тўлиқ йўлга қўяди.
Шундай қилиб, ҳукумат электрон воситалар ёрдамида аҳолига, бизнес-ташкилотларига самарали хизмат кўрсатади, ҳукумат тузилмалари ўртасидаги муносабатларни ҳам такомиллаштиради. Бунда қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
- ҳукумат ва жамият ўртасидаги ҳамкорлик шаклларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
- фуқаролар ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришиш;
- иш ва бошқарув фаолияти шароитининг ўзгаришига мувофиқ равишда тез ва самарали мослашиш;
- аҳоли ва бизнес-тузилмаларга интерактив хизмат турларини кенгайтириш ва оптималлаштириш, хизмат тўловлари миқдорини мунтазам камайтириб бориш;
- давлат бошқарувида ташкилатлараро ўзаро муносабатлар самарадорлигини ошириш;
- давлат бошқарув тизимида етук мутахассислар салоҳияти ва савиясини ошириш;
- аҳолига ва бизнес-тузилмаларга хизмат кўрсатишда давлат хизматчилари маъсулиятини ошириш, давлат бошқаруви фаолияти шаффофлиги даражасини ошириш.
Бевосита электрон ҳукумат тизимини қурилиш технологиялари ҳақида гапиришдан олдин компьютер тармоғи ва сервер - мижоз архитектураси каби тушунчаларни аниқлаб олиш керак. Китобдаги масалаларга мос ҳолда биз қатъий формал аниқликлар киритмаймиз, балки тушунчаларнинг асосий маъносини бироз тушунтириб ўтамиз.
Компьютер тармоғи ўзаро бир -бирига боғланган бир нечта компьютерларни ўзида мужассамлаштиради. Компьютер тармокидан фойдаланйшнинг афзаллиги шундан иборатки, ундан фойдаланувчилар маълумотларни қайта кўриб чиқишлари ва тармоқнинг ҳамма ресурсларини ишлатишлари мумкин. Компьютер тармоғи глобал ва локал тармоқларга бўлинади.
Техник аниқликларга берилмасдан шуни айтиш мумкинки, локал тармоқни бир хонада ёки бир бинода жойлашган компьютерлар бирлаштироди, глобал тармоқни эса локал тармоқлар ёки бир -биридан 1 км дан кўпроқ масофада жойлашган компьютерлар ташкил қилади.
Энди сервер -мижоз архитектураси ҳақида бир оғиз сўз. Олдинига бир неча фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида маълум ахборотга эга бўлиш имконияти бор тизимни тасаввур қилинг. Бунда улар ахборотни фақатгина кўриб чиқишлари эмас, балки маълум маънода унга ўзгартиришлар киритишлари мумкин бўлсин. Бизда иккита савол пайдо бўлади: "Бу ахборотни қаерда сақлаш керак?" ва "Ҳар бир фойдаланувчиларнинг ахборотни ўзгартириш фиксациясини қандай қилиб таъминлаб бериш мумкин?"
Бу муаммонинг тарихан 1 ечими компьютерларни тармоққа бирлаштириш ва файлли серверга ажратишдир. Лекин бу ахборотни олиш дастури олдингидай фойдаланувчиларнинг иш жойларида бажарилган ва жойлашган. Шунинг учун иш давомида катта ҳажмдаги ахборотни компьютер тармоқлари орасида "ўтказиш"га тўғри келар эди.
Кўпчилик фойдаланадиган тизим мижоз - сервер архитектурасининг қурилиши бу фикрнинг ривожланишига асос бўлди. "Мижоз - сервер" тизимининг классик схемаси ўзида икки компонснтни мужассамлаштиради: маълумотлар базаси сервери ва мижозлар қўшимчаси. Бу икки даражали мижоз сервер архитектураси дейилади. Бу ерда мижоз қўшимчаси фақат маълумотлар базасидаги ахборотни ўзгартиришга, қидирувга бўлган талабни шакллантиради, сервер қисми эса ахборот (маълумот)ни тўлалигича сақланган ҳолда ўзгартириш ёки қидирувига жавоб беради. Бироқ амалий фаолият масаласи маълумотлар базаси билан ишлашда тўғри келмайди. Базада сақланаётган маълумотлар устидан маълум операциялар бажарилиши керак. Икки даражали архитектурада қўшимча масалалар компьютер - мижоз воситаси билан ҳал қилинади. Унинг ривожланишига уч даражали архитектура хизмат қилади: маълумотлар базаси сервери қўшимчалар сервери мижозлар қўшимчалари. Бу ерда мижоз қўшимчалари функцияларининг сезиларли қисми махсус ажратилган сервер қўшимчаларига қўйилади. Уч даражали архитектурада мижозлар қўшимчаларининг асосий масаласи фойдаланувчининг интерфейсини қўллаб- қувватлаш ва маълумотларни қайта ишлаш. Шунинг учун мижоз - сервер архитектураси афзалликларидаи бири мижозлар компьютерлари тавсифларига бўлган солиштирувчи талабдир.
Юқорида айтилганлардан ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Электрон ҳукумат тизимларининг технологик асосларини мижоз сервер архитектураси реализацияси билан локал ва глобал компьютер тармоқларинниг бирлашмаси ташкил қилади.
Назорат саволлари
1. ўзаро ишлаш фаолияти жараёнини самарали ташкил этиш
2. агентлар билан ишлаш фаолияти жараёнини самарали ташкил этиш
3. Ижтимоий самарадорлик
8-маъруза. Замонавий давлат бошқаруви самарадорлигини ўлчовчи ва самарадорлик даражасини аниқловчи асосий шартлар
Режа:
1. Электрон ҳукумат тизимининг давлат бошкарув жараёни самарадорлигида тутган роли
2. Электрон ҳукумат тизими самарадорлик даражасини аниқловчи асосий шартлар
Калит сўзлар: Э хукумат, G2С, АКТ саводхонлиги,
Электрон ҳукумат тизимини жорий қилишда ҳали дастлабки қадамда турган бўлсак ҳам, қилинаётган ишлар самарасини тасаввур қилишимиз мумкин. Электрон ҳукумат тизими берадиган ижтимоий-иқтисодий самараларнинг қийматини бирма-бир ҳисоблаб чиқиш жуда қийиндир. Электрон ҳукумат тизимини жорий қилиш орқали давлат ва жамиятни демократлаштириш, давлат бошқарувида самарадорликни ошириш, ошкораликни таъминлаш жиҳатларидан ривожланган мамлакатлар даражасига этишни мақсад қилиб қўйганмиз.
Электрон ҳукумат тизими самарасини Корея Республиси мисолида тушунтириб бераман. Фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар (G2C) мисолида гапирадиган бўлсак, олдинлари фуқаролар турли сабаблар билан давлат органларига йилида ўртача 11 марта бевосита ташриф буюриб, ўз мурожаатлари қилишган бўлса, эндиликда давлат интерактив хизматлари портали ишга тушгандан кейин ташрифлар сони 1 мартагача қисқарди. Бу орқали ташриф буюриш учун транспортга сарфланадиган тахминан 1 млрд. АҚШ доллари тежаб қолинган (аҳоли сони 50 млн.* 2 долл. (1 марта ташрифдаги транспорт харажати) *10 марта). Бундан ташқари давлат органларига ташриф буюришга сарфланидаган вақтнинг тежаб қолиниши, ташриф сони камайганлиги сабабли кўчада транспорт воситалари тирбандлиги камайиши, ва улардан чиқаётган газларнинг камайиши каби бир қанча натижаларни олиб келади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи ягона ойна хизматлари самараси ҳақида гапирадиган бўлсак, биргина тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш бўйича 3 йил ичида тахминан 13,8 млрд. АҚШ доллари тежаб қолинди. Давлат органларида иш унумдорлигининг ошиши ҳақида тўхталсак, маъмурий иш жараёнлари тизими жорий қилиниб, у орқали қарорлар қабул қилиш йўлга қўйилган кейин давлат хизматчиларнинг маълум бир масалани кўриб чиқишга сарфаланадиган ўртача вақти 6 соат 32 дақиқадан 3 соат 27 дақиқагача қисқарди.
“Электрон ҳукумат”ни муваффақиятли жорий қилиш шартлари
Электрон ҳукумат тизимини жорий қилишнинг дастлабки босқичидан бошлаб, раҳбар ходимлардан қизиқиш, ташаббус, саъй-ҳаракат ва фаол қўллаб-қувватлаш, ҳар бир вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан эса жонкуярлик билан ҳаракат қилиш талаб этилади. Шунингдек, техник қўллаб-қувватлашга масъул бўлган ташкилотда профессионаллик бўлиши шарт. Бундан ташқари электрон ҳукумат жорий этилишида узоқ вақт давомида одат ва анъанага кирган иш услубларига инновацияни жорий қилиш орқали катта ўзгаришлар бўлиши сабабли бу жараённи назорат қилиш бўйича кучли тизим шакллантириш керак бўлади. Бунда раҳбар ходимлардан эса лидерлик қобилиятини намоён қилиш талаб этилади. Кейинги босқичда эса электрон ҳукумат тизимининг асосий инфраструктураси бўлмиш интернетдан барча фуқаролар арзон нархда ва қулай тарзда фойдаланиш имкониятини берадиган шароитни яратиш лозим. Шу билан биргаликда ҳукумат интернет орқали фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига керакли маълумотларни очиқлик ва шаффофликни таъминлаган ҳолда тақдим қилиши керак. Айнан фойдали ва долзарб хизматларни тақдим қилиш фуқароларнинг электрон ҳукуматга нисбатан қизиқиш ва эътиборларини оширади.
Бошқа томондан электрон ҳукумат хизматларидан кенг тарзда фойдаланишни фаоллаштириш мақсадида компьютер ва смартфонлардан фойладанишни билмайдиган аҳолининг ахборот олиш жиҳатдан имконияти чекланган қатлами учун бутун мамлакат миқёсида АКТ саводхонлиги бўйича махсус ўқув курсларини ташкил қилиш керак. Давлат хизматчилари учун эса АКТ бўйича профессионал ўқув дастурини ишлаб чиқиб, мажбурий тарзда ўқитишни белгилаб қўйиш талаб қилинади. Мисол келтирадиган бўлсак, Корея Республикасида 2000-2002 йиллар давомида мамлакат миқёсида 10 мингга яқин одам компьютер саводхонлиги бўйича таълим олишган.
Интернет - глобал ахборот тизими бўлиб, унинг қисмлари мантиқан бир - бири билан Internet Ргоtосоl (IР) протоколда ёки унинг кейинги кенгайтмаларида ташкил топган ажойиб манзил оралиғи асосида жойлашган ва у Transmission Control Protocol/ Internet Protocol протоколлар комплекси билан ёки уларнинг кенгайтмалари, бошқа IР - қўшма протоколлар ёки юқори даражали коммуникацион сервисни таъминлаб берувчи, фойдаланувчи алоқа боғлаб туради.
Ўйлаймизки, бундай таъриф таёрланмаган фойдаланувчига кам тушунча беради. Шунинг учун унинг маъносини қисқача тушунтириб ўтамиз.
Интернет -ягона адресатлар тизими ва бу тармоқлар ҳамкорлигининг ягона протоколи асосида компьютер тармоқларининг бирлашмасидир. Интернетнинг кенг тарқалгани ва жадал ривожланиши айнан шу хусусият билан тушунтирилади, чунки у ўз қонун - қоидалари асосида қурилган ҳар бир тармоқнинг ҳамкорлигини таъминлаб беради.
Интернет асосида мижоз -сервер технологияси ётади ва бу тармоқда фойдаланувчиларни икки асосий категорияларга ажратиш мумкин: жисмоний шахслар ва ташкилотлар. Мижоз сифатида қатнашувчи тармоқлар ва ташкилотлар бевосита Интернетда мижоз – сервер қисмини, уларни ахборот тўлдиришини ташкил этиб, шуни сотиш билан шуғулланадилар.
Интернет реализациясининг асосини Интернет технологиялари ташкил қилади. Улардан қуйидаги база даражаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
— тармоқ қурилмаси, уларнинг дастурий таъминоти, алоқа каналлари даражасида тармоқ қуриш технологиялари;
— тармоқ қуриш протоколлари, I навбатда ТСР/IР иротоколлар комплекси ва уларни кенгайтириш;
— серверларнинг ва мижоз станцияларининг дастурий таъминоти, юқори даражадаги сервисни бевосита қўллаб- қувватловчилар ва сотувчилар.
Интернетга кириш Интернет хизматлари провайдери дейилувчи ташкилотлар томонидан (Internet Servise Provider ISP) ташкил қилди ва фойдаланувчи уйда ёки офисда модель ишлатиб ташкилотнинг локал тармоғига уланиши мумкин. Интернет хизматлари провайдерига уланиш ва электрон ҳукуматдан фойдаланиш учун оддий телефон линиялари, рақамли алоқа линиялари, телевиденияни кабелли тармоқлари, радио алоқа каналлари, йўлдош алоқаси ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Одатда провайдер бир ёки бир неча магистрал каналларга ёки Интернет тармоғида асосий ахборот узатиш тизимини ташкил қилувчи катта тармоқларга уланади.
Интернет сервиси деганда, Интернетдан фойдаланувчига кўрсатилувчи, юқорида айтиб ўтилган базали технологияларга асосланган хизматлар тушунилади. Сервиснинг ахборот ташкил этувчиси ҳар хил манбалар, яъни бу китоб, молиявий бозорлардан ахборот, янгиликлар, расмлар, кинолардан парчалар ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Информацион фойдаланувчининг Интернетга уланишидан асосий мақсадин ташкил этади.
Интернет томонидан кўрсатиладиган сервисни икки асосий категорияга ажратиш мумкин:
— ажратилган сервис - бу гуруҳнинг асосий белгиси шуки, талаб ва олинган ахборот орасида вақт давомийлиги борлиги.
— тўғри уланадиган сервис шу билан характерланадики, талаб қилинган ахборот ҳозирги алоқа сеансида қайтиб келади. Агар маълумот олувчига тез реакция зарур бўлса, унда бу сервис интерактив характерга эга.
Интернет сервисларига мисол қилиб, электрон почтани, телеконференцияларни, FТР - файллар узатиш, IRС, "Бутун Дунё Ўргимчак Тўри", WWWларни айтиш мумкин. Ҳозирги вақтда электрон ҳукуматда фойдаланувчи асосий сервис усуллари электрон почта ва WWW ҳисобланади. Электрон почта (Е - Маil) ҳозирда энг кўп тарқалган интериет сeрвис тури ажратиб қўйилган сервис турига киради. Фойдаланувчи маълумотни қабул қилувчи компьютер адресини кўрсатиб жўнатади. Ахборот алмашинув вақти ўртача бир неча минутни ташкил этади. Электрон почтада ахборот алмашинуви арзимаган нархда туради ва у масофага боғлиқ эмас. Электрон почтанинг асосий афзаллиги унинг оддийлиги (соддалиги), арзонлиги ва универсаллигидадир.
World Wide Wеb (WWW) тўғри уланувчи сервис бўлиб, Wеb сервис билан интерактив мулоқотни таъминлайди. Бу Интернетдаги энг замонавий, қулай ва истиқболли хизмат бўлиб, у мижоз -сервер архитектурасининг афзалликларини тўлиқ амалга оширади. Бу сервис гиперспектор тушунчаларига асосланган ва ахборот алмашинувида НТТР протоколи (Нурег Техt Transfert Ргоtосоl)дан фойдаланилади.
WWW таркибида кўпгина серверлар мавжуд бўлиб, мижоз талабига қараб гиппермедия документини қайтаради, унда ҳар бир элемент бошқа докумснтга юборилиши мумкин. WWW нинг дастурий воситалари турли хилдаги Интернет хизматлари учун универсал бўлиши мумкин, WWW ахборот тизимнинг ўзи эса уларга нисбатан интеграция функциясини бажаради. Ривожланиш даражаси бўйича Интернет технологиялари турли нарсаларга мўлжалланган тармоқлар қурилишига ишлатилади. Жумладан, интранет ва экстранет кенг тарқалмоқда.
Интернет WWW ва Интернет технологиялари асосида қурилган компьютер тармоки, лекин интранетдан фарқли ўлароқ, у фақат тармоқ ташкил қилинган ташкилотлардан фойдаланувчиларга тегишли. Ҳақиқатда бу алоҳида олинган ташкилот ичидаги Интернет. Интранетнинг асосий афзаллиги шундаки, у ташкилотнинг анъанавий мижоз - сервер архитектурасининг локал тармоғи афзаллиги билан Интернет технологиялари афзалликларини бирлаштириш имконини беради.
Экстранет – Wеb - серверга бегоналар киришидан химояланган ҳолда корхона келтириб берувчилар, истеъмолчилар ва ахборотдан биргаликда фойдаланувчи ҳамкорлар билан алоқа ўрнатадилар. Экстранет аниқ электрон ҳукумат муҳити тузилишининғ умумий тенденциясини реализация қилади, бунда у географик жойлашишига, вақтга, муаммо ечимининг тадбиркорлик фаолиятиға йўналтирилганлигига боғлиқ эмас.
Интернетда ахборот хавфсизлиги.Интернет технологияларининг керакли элементи бўлиб, айпиқса, электрон ҳукумат тизими қуриш муҳитидан фойдаланиш нуқтаи назаридан қарасак, маълумотни санкцияланмаган киришдан ҳимоялаш технологиялари ҳисобланади. Бу технологияларнинг асосий кўринишига шифрлаш, рақамли қўл қўйиш ва рақамли сертификат киради.
Шифрлаш. Қийин техник аниқликларга берилмасдан, шуни айтиш мумкинки шифрлаш бу матнни шундай ўзгартиришки, ундан кейин матнни фақат қайта ўзгартириш ёки шифр калитини билсагика очнб бўлади. Шифрлашнинг симметрик ва носимметрик усуллари бор. Биринчи бўлиб анъанавий ва тайёрланмаган фойдаланувчига тушунарли бўлган ҳолат ягона калит ишлатилади, бунда калит ҳам, юборувчи ҳам маълумот адресатида бўлади. Лекин Интернетда ишлашда бу усул бир қатор камчиликларга эга. Бугунги кунда Интернетда шифрлашнинг асосий усули очиқ калитли носимметрик шифрлаш ҳисобланади. Бу усулда ҳар бир фойдаланувчининг иккита калити бўлади – очиқ (оммавий) ва ёпиқ (шахсий). Оммавий калит билан шифрланган ахборотни, фақат шахсий калит билан шифрни очиш мумкин ёки аксинча. Оммавий калит ахборот алмашинувчи ҳамма корреспондентларга айтилади, шахсий код сир сақланади.
Ёпиқ калит билан шифрлаш технологияси юқори даражали ҳимояни таъминлаб берса ҳам, у кўп қидирув ресурсларини талаб қилади, узун ахборотларни узатишда анча секин ишлайди. Шунинг учун маълумотларнинг оператив алмашинуви зарур бўлса, шундай усул қўллашадики, унда симметрик ва носимметрик шифрлашларнинг биргаликда ишлатиш имкониятларидан фойдаланилади.
Мижоз ва сервер ўртасида ҳимояланган алоқа бўлган ташкилотда кўпинча сеансли калит усулига асосланган SSL (Secure Socket Layer) протоколидан фойдаланилади. Бунда сервер томонидан тасодифон шифрланишининг симметрик калити генерация қилади. У мижозга симметрик бўлмаган очиқ калит ёрдамида узатилади.
Рақамли имзо. Шифрлаш Интернетдан узатилаётган маълумотларни бегоналардан ҳимоялашга ёрдам беради. Лекин транзакцияда иккинчи иштирок этаётган шахс айнан ўша эканлигига амин бўлиши керак. Бизнесда буюртмачи шахсининг асосий идентификатори бўлиб уни имзоси ҳисобланади. Электрон ҳукуматда анъанавий имзонинг электрон эквиваленти рақамли имзо ишлатилади. Унинг ёрдамида олди -сотди шартномаси ўша конкрет юридик ёки жисмоний шахс билан тузилганлигини исботлаш мумкин. Оддий мисол келтирамиз. Икки шерик Интернет орқали шартнома тузишмоқчи, деб тасаввур қилайлик. Олдин улар очиқ калитлар билан алмашинади. Кейин томонлардан бири шартнома тузади, унинг шеригининг очиқ калити билан шифрлайди ва ўзининг ёпиқ калити билан шифрланган шахсий қўлсини қўяди. Икки томон шартнома матнини ўзининг шахсий калити билан шифрлаб очади, имзони эса шеригининг очиқ калити билан кейин ўзининг ёпиқ калити билан шифрланган имзосини қўйиб шеригига қайтариб юборади.
Рақамли имзо деганда фақат фамилияси ёки ташкилот номини тушуниш мумкин эмас. Рақамли имзоларнинг махсус генерация усуллари бўлиб, улар фақатгина транзакция аниқ шахс томонидан ўтказилганини эмас, балки маълумот узатилиш вақтида унга зиён етказилмагани, алмаштирилмаганлигини кафолатлайди.
Электрон сертификатлар. Бу Интернетда маълумот сақлашни ҳимоялашни амалга ошириш усулларидан бири. Электрбн сертификациянинг маъноси шуки, очиқ калит ёки электрон имзолар махсус масъул шунга мўлжалланган сертификация маркази томонидан "тасдиқланиши керак". Сертификатдан фойдалана туриб, шифрлаш калити ростдан ҳам унинг эгасига тегишли эканлигига амин бўлиш мумкин.
Электрон ҳукумат муҳитида Интернетнинг афзалликлари.
Электрон ҳукумат дунёсида нашр этилаётган статистик маълумотлар саноқли йиллар ичида кўпгина ташкилотларнииг ҳукумат фаолиятида муҳим ўрин тутган глобал Интернет электрон бозорининг ўрни ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Албатта, бугунги кунда Интернет орқали тузилган шартномалар ҳажми унчалик катта бўлмаса ҳам, Интернетда электрон ҳукумат умумжаҳон иқтисодиётида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Асосий вазифаси маълумотни етказиб бериш бўлган анъанавий телекоммуникация воситаларига тескари ҳолда Интернет фақатгина маълумот етказиб бериш эмас, балки ундан мухимроқ глобал виртуал бозор ҳисобланади.
Интернетда электрон бозорнинг мавжудлиги Интернетда товар ва хизматларга интерактив тўловни амалга оширадиган тўлов тизимларининг реализация қилиш имкониятлари билан боғлиқ.
Назорат саволлари
1. Электрон ҳукумат тизимини жорий қилиш
2. ягона ойна хизматлари
3. “Электрон ҳукумат”ни муваффақиятли жорий қилиш шартлари
9-маъруза. Электрон ҳукумат тизимини лойихалаш ва бошқаришнинг инновацион ечимлари
Режа:
1. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг инновацион ечимлари
2. Электрон ҳукумат тизимини бошқаришнинг инновацион ечимлари
Калит сўзлар: лойиха, инновация, электрон хукумат, иш унумдорлигини ошириш, G2C, G2B, АКТ, интернет.
Электрон ҳукумат лойиҳаларининг асосий мақсади – ҳукуматнинг бошқарув ва маъмурий фаолиятида иш унумдорлиги ва самарадорлигини кўтариш, булар асосида фуқароларга юқори даражадаги давлат хизматларни тақдим қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун мақбул муҳит яратиш ҳисобланади. Бу мақсадларга эришиш учун энг аввало ҳукумат идоролари фаолиятида инновацияни жорий қилиш, кераксиз бизнес-жараёнлар ва регламентларни ислоҳ қилиш ёки бекор қилиш, ҳужжатларни қисқартириш, қарорларни электрон тарзда қабул қилиш, стандартлашган ҳужжат алмашинуви орқали давлат идоралари ўртасида маъмуломотлардан умумий фойдаланишни йўлга қўйиш, ягона ойна тизимига ўтишни амалга ошириш керак бўлади. Бу ишларнинг амалга оширилиши фуқароларга ташқарига чиқмасдан, яъни уйда ёки ишда бўла туриб бир тугмачани босиш орқали хохлаган мурожаатни қилиш, маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш имкониятини берадиган инновацион давлат хизматларини кўрсатишни таъминлайди.
Электрон ҳукумат тизими учта йўналишни қамраб олади:
1) Давлат идораларида иш унумдорлиги ва самарадорлигини оишириш учун ички иш жараёнларини ахборотлаштириш: иш жараёнларида вужудга келадиган барча турдаги ҳужжат ва маъмурий маълумотларни электрон тарзда тайёрлаш, тўплаш, кўриб чиқиш, сақлаш;
2) Жисмоний ва юридик шахсларга интерактив давлат хизматларини тақдим қилиш (G2C, G2B);
3) Давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш: маълумотлардан умумий фойдаланиш.
Электрон ҳукумат тизимини жорий қилишнинг дастлабки босқичидан бошлаб, раҳбар ходимлардан қизиқиш, ташаббус, саъй-ҳаракат ва фаол қўллаб-қувватлаш, ҳар бир вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан эса жонкуярлик билан ҳаракат қилиш талаб этилади. Шунингдек, техник қўллаб-қувватлашга масъул бўлган ташкилотда профессионаллик бўлиши шарт. Бундан ташқари электрон ҳукумат жорий этилишида узоқ вақт давомида одат ва анъанага кирган иш услубларига инновацияни жорий қилиш орқали катта ўзгаришлар бўлиши сабабли бу жараённи назорат қилиш бўйича кучли тизим шакллантириш керак бўлади. Бунда раҳбар ходимлардан эса лидерлик қобилиятини намоён қилиш талаб этилади. Кейинги босқичда эса электрон ҳукумат тизимининг асосий инфраструктураси бўлмиш интернетдан барча фуқаролар арзон нархда ва қулай тарзда фойдаланиш имкониятини берадиган шароитни яратиш лозим. Шу билан биргаликда ҳукумат интернет орқали фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига керакли маълумотларни очиқлик ва шаффофликни таъминлаган ҳолда тақдим қилиши керак. Айнан фойдали ва долзарб хизматларни тақдим қилиш фуқароларнинг электрон ҳукуматга нисбатан қизиқиш ва эътиборларини оширади.
Электрон ҳукумат ахборот-коммуникацион технологиялари орқали давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, унга инновацияни жорий қилишни ифодаласа, электрон соғлиқни сақлаш ва электрон тижорат тушунчалари эса соғлиқни сақлаш ва тижорат соҳасида АКТни кенг тадбиқ қилиш орқали бу соҳанинг инновацион кўринишини ифодалайди.
“Электрон ҳукумат” тизимининг истиқболи давлат бошқарувида инновацияларни мунтазам равишда кенг жалб қилишга боғлиқ. Бунда энг муҳими ҳукуматнинг халқнинг хоҳиш-истагини, эҳтиёжларини ўрганиш тизимларини йўлга қўйиш ва ҳисобга олиш. Фуқароларнинг давлат интерактив хизматларини кўпайтиришга бўлган таклиф ва талаби, ҳукуматнинг мазкур заруратлардан энг аҳамиятлиларини жорий этиши “электрон ҳукумат” жорий қилинишининг бирламчи шарти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида юзага келган норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги низом ҳамда базавий интерактив давлат хизматлари реестри тасдиқланган.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар республикамизда ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шаклланти-риш, барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришни таъминлаш бўйича ҳуқуқий асос ва йўриқнома вазифасини ўташи шубҳасиз.
Электрон ҳукумат ривожланишининг истоқбол йўналишлари.
Бугунги кунда чет эллик ва мамлакатимиз экспертлари ахборот технологияси конвергенциясига ҳозирги даврда энг долзарб ҳисобланган турли маҳсулот сотиш каналлари, дистрибюция тизимлари ва турли товарлар ҳамда хизматлар категорияси синоними деб қарашмоқда.
Шу туфайли яқин келажакда электрон ҳукуматдан кенг кўламда маҳсулот сотиш билан бирга ахборот технологиялари бўйича ҳам мижозлар эҳтиёжини тўла қондирилишини ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда.
Интернет телефония. Мавжуд электрон ҳукумат юритишнинг муваффақиятли ечимларидан бирига мисол қилиб, бир қараганда, бутунлай бошқа - бошқа технологиялар - компьютер ва телефон алоқаларимизни келтиришимиз мумкин - бу компьютерлашган телефония - СТI(Computer Telephony Integration)дир. Бунда фақатгина Электрон ҳукумат тизими эмас, балки ҳар икки технология базалари ҳам фойда кўрадилар. Электрон ҳукумат бутун ҳукумат жараёнининг (кўтарилиши автоматлаштиришни юксалтириш имкониятига эга бўлади, чунки компьютерли телефония унга барча асосий қулайликлардан: стандартлар, эгилувчанлик, телефон тармоқлари ва мижозлар билан бевосита ишлаш учун қулай ва кўникилган интерфейслардан фойдаланиш имкониятини яратади).
Компьютер телефонияни факсимил ва товуш орқали берилган маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш воситаси деб ҳам қараш мумкин. Унинг асосий қисмини нархи арзон бўлгани туфайли ҳам кўпроқ шахсий компьютерлар кичик ва ўрта бизнес яратувчи корхоналар ташкил этади ва электрон ҳукуматнинг кичик молиявий даромадлар тармоғида учрайди.
АҚШ да компьютер телефония энг кўп тарқалган телекоммуникация технологияларидан бири ҳисобланади.
Компьютер технологиясининг доимий ривожланиб бориши уиинг электрон ҳукуматда ҳар бир соҳада ишлатилишига олиб келмоқда ва унинг келажаги порлоқлиги намоён бўлмоқда. Ҳар қандай корхона, ўз мижозларига кенг кўламда маҳсулотлар ассортименти таклиф қилар экан, табиийки, у турли хил саволлар ва баъзи маълумотларга дуч келади. Компьютер телефониядан фойдаланадиган электрон ҳукумат тармоқларда бир неча филиалларга эга бўлган корхоналар бу тармоқ орқали ўз вазифаларини жамлаб, уларни бир схемага жойлаштириб, шу маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни бир база орқали бошқара олиш имкониятига эга бўладилар.
Компьютер телефония авиа ва темир йўл билетларини банд қилиш ва сотишда ҳам жуда қўл келади ва кенг кўламда фойдаланилади.
Автоматлаштирилган банк тизимига эга бўлган корхоналар электрон ҳукумати компьютер телефония тармоғи уларга қуйидаги қулайликлар яратади:
— мижозларга аввалдан тайёрлаб қўйилган овозли маълумотни етказиш ёки маълумотлар базасидан тезкорлик билан маълумотлар тайёрлаб бериш;
— оператор орқали ёки автоматик режим бўйича телефон орқали тўлиқ ёки чегараланган ҳолда мижоз ҳисоб рақамини бошқариш;
— мижозларга маълумот, реклама ахбороти ва ҳисоб рақамлари бўйича маълумотлар беришни автоматлаштириш;
— пул ўтказиш операциялари таннархини пасайтириш;
— маълумот ва реклама ахборотлари параметрларини тезкорлик билан ўзгартириш.
Компьютер телефонияни Интернетга киритилиши корхона хизматчиларини турли хил саволлардан иборат синовлардан осонлик билан ўтказиш имконини беради. Бу эса вақтинчалик ишга ёлланувчи ишчиларга инструктаж бериш учун вақт кетказмаслик имконини беради. Сўровлар статистикаси эса аввалдан тайёрланган мезонлар бўйича автоматик тарзда йиғиб олинади.
Компьютер телефония технологияси Шимолқй Америка ва Ғарбий Европада шиддат билан ривожланиб бормоқда. Datamonitor берган маълумотга қараганда, АҚШ да бу соҳада мижозлар чақириқлари бўйича ишлаш бугунги кунда 34%, Ғарбий Европада эса ундан ҳам кўпроқ йилига 44% га ошиб бормоқда.
Уяли алоқа. Электрон ҳукумат тармоқларига уяли алоқанинг кириб келиши (ёки ҳаракатли алоқа) унда ишбилармонлик ёки ҳукуматнинг икки томонлама ҳаракатли ва самарали юритилишини таъминлайди. Бу алоқанинг электрон ҳукуматда техник жиҳатдан амалга оширилиши Интернет алоқаларида протоколлар ва ҳаракатли алоқани бирлаштириш орқали амалга оширилади.
Ҳатто ҳозирги кунда уяли телефонлар, шунчаки, 2 киши ўртасида симсиз алоқа вазифасинигина ўтамайди. Аппарат эслаш қобилияти, турли операцияларни бажарувчи мўъжазгина экрани билан компьютерларнинг энг биринчи кашф қилинган турларига яқинлашиб қолган. Булардан ташқари, уяли алоқанинг қисқа маълумотлар, тасвирлар узатувчи турлари ҳам мавжуд.
Россиялик мутахассислар фикрича, ҳаракатли алоқа орқали бериладиган маълумотларнинг ортиб бориши SMS, WАР, GRPS технологияларининг кенг тарқалишига олиб келади. Бугунги кунда маълумотларни уяли алоқа орқали узатишда энг қулай технология WАР дир. Электрон ҳукуматнинг уяли маълумотлар узатишининг энг қулай лойиҳаларидан бири бўлиб ОАО «Мобил телетизим»("Мобилная телесистема") ва WАР - банк тузиш учун "Гута -банк" ҳисобланади.
Электрон ҳукуматнинг уяли алоқа сектори шиддат билан ривожланиб бормоқда. АҚШ, Япония ва Ғарбий Европада Интернетнинг уяли хизматидан фойдаланувчилари сони бошқаларидан сон жиҳатидан анча устун.
Барча уяли алоқадан фойдаланувчи мижозлар электрон почталардан фойдаланишни режалаштирмоқдалар. Электрон ҳукумат тезкорлик билан ривожланмоқда ва унга уяли ҳукуматнинг кириб келиши ундан фойдаланувчилар сонини ва имкониятини тобора ошириб бормоқда.
Назорат саволлари
1. Электрон ҳукумат тизимини лойихалашнинг инновацион ечимлари
2. Электрон ҳукумат тизимини бошқаришнинг инновацион ечимлари
3. “Электрон ҳукумат”ни муваффақиятли жорий қилиш шартлари
10-маъруза. Жахон тажрибаси билан танишиш, ўрганиш ва таққослама тахлил қилиш
Режа:
1. Корея республикаси Электрон ҳукумат тизимининг ривожланиши
2. Корея республикаси ва бизнинг Электрон ҳукумат тизимининг таққослама тахлили
Калит сўзлар: ҳуқуқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, стандарт, назарий услублар, стратегия, норматив-ҳуқуқий база.
Корея Республикаси ҳудудларида АКТ ҳолати:
маҳаллий информацион тизимлар 9 та, Ҳукумат томонидан таъминланган умумий стандарт тизимлар Шаҳар-метрополий / провинция ва шаҳар / туман / уъездлар маҳаллий бошқарувининг умумий вазифалари учун ҳукумат томонидан умумий стандарт тизимларни яратиб тақдим қилади.
Шаҳар-метрополий / провинциялар бошқарув информацион тизими, “Сеол” бошқарув тизими, Он-нара BPS.
Марказлашган стандарт ягона тизимлар Шаҳар-метрополий / провинциялар ва марказий бошқарув органлари шаҳар / туман / уъездларга ваколат берган вазифалар бўйича алоҳида тизимларни яратиб тарқатади.
Қурилишни бошқариш информацион тизими, қишлоқ хўжалиги информацион тизими (Agrix), ижтимоий фаровонлик бўйича интеграл тизим, автотранспорт воситаларини назорат қилиш тизими, ҳудудий кадрлар тизими, Wetax тизими.
ЎЎБО яратган тизимлар.
ЎЎБО стандарт тизимлар қўллаб бўлмайдиган ўзига хос вазифлар ёки стандарт тизим мавжуд бўлмаган соҳалар учун ўзлари тизим яратади.
Фалокат ҳолатларида хавфсизлик чоралари сайти, ер усти сувларининг
автоматлашган масофавий ҳисоблаш тизими, U-қонунбузарликларнинг олдини олиш тизими.
Корея Республикаси ҳудудларига АКТ бўйича ёрдам кўрсатиш: алоқа тармоқлари.
Фойдаланувчилар учун кенг полосали тармоқлар:
юқори тезликдаги симли интернет фойдланувчилари: мамлакат миқёсида 17 млн. 820 минг киши;
тармоқ тезлиги: 100Mbps (жами интернет фойдаланувчиларининг 90%дан ортиғи ишлатади);
2012 йил охиридан 10 марта тез бўлган Giga интернет хизмати тақдим қилинди.
Мактаб интернет тармоқларини яхшилаш ва School Net лойиҳалари:
мақсад: мактабларда интернет тезлигини кўтариш, тўловни камайтириш;
натижа: мактабларда интернет тезлиги 150Mbpsга кўтирилди, тўловлар эса йилига 176млн.долларга қисқарди;
2012 йилда мамлакат бўйича 9660 та мактаб қатнашди.
Қишлоқ жойларида кенг полосали тармоқларни жорий қилиш:
мақсад: шаҳар ва қишлоқлар орасида телерадиоузатишлар ва алоқа инфраструктураси ҳолатидаги фарқларни бартараф қилиш ҳамда иқтисодни фаоллаштириш; объект:
50 тагача оила яшайдиган кичик қишлоқларга ёрдам бериш;
ёрдам кўрсатиш: ҳукумат, ЎЎБО, корхоналар ўртасидаги муқобил фонд орқали (25%:25%:50%);
натижа: 2011йилнинг охиригача 10 та ҳудуддаги 1583 та қишлоқ қатнашди;
тажриба лойиҳалари: видео-телефония, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик
инфраструктурасини назорат қилиш, йўлдаги қонунбузарликларнинг олдини олиш учун CCTV, қишлоқ хўжалиги бўйича таълим, саломатлик назорати.
Корея Республикаси ҳудудларига АКТ бўйича ёрдам кўрсатиш:
алоқа тармоқлари ва лойиҳалар
Жамоат WiFi лойиҳаси (Сеул, Пусан, Тэгу ва бошқа жойлар)
мақсад: телекоммуникация компаниялари, турли ускуналарга қарамасдан симсиз эркин интернетдан фойдаланиш инфраструктурасини яратиш;
Сеул шаҳрида 27 та жойда 117 та бепул симсиз интернетга уланиш нуқталари ўрнатилди.
Юқори тезликдаги информацион тармоқни яратиш лойиҳаси (Пусан шаҳри)
мақсад: ахборот-коммуникация бўйича тўловларини камайтириш, мурожаатлар бўйича хизматлар ва иш фаолияти самарадорлигини ошириш, хавфсизликни кучайтириш;
изоҳ: Пусан шаҳрида 349 та бошқарув органида юқори тезликдаги интернет тармоғининг жорий қилиниши;
натижа: бошқарув органларида алоқа тезлиги кўтарилди (40Mbps -> 10Gbps), тармоқдан фойдаланиш учун тўловлар эса йилига 12,7 млн.долларга қисқарди.
фойдаланиш: Пусан шаҳрида WiFiдан 17 та тизим (интеллектуал транспорт тизими (ITS), ёнғинга қарши кураш тизими)да, яъни фуқароларга хизмат кўрсатишда фойдаланилмоқда.
Информацион тажриба қишлоқлари (www.invil.org):
мақсад: қишлоқ жойларида ахборотлаштириш ҳолати бўйича фарқларни бартараф қилиш ва ҳудудлар аҳолисининг даромадини кўтариш;
изоҳ: энг юқори тезликдаги тармоқ, қишлоқ ахборот маркази, сайтлар каби ахборотлаштиришнинг инфраструктурасини яратиш, ахборотлаштириш бўйича таълим, электрон тижорат тизимини яратиш;
натижа: мамлакат миқёсида 364 та тажриба қишлоғининг ташкил қилиниши, савдо-сотиқ бўйича 30,1 млн.долл. фойда, ахборотлаштириш бўйича 45418 кишининг таълим олиши - (2011й.).
Корея Республикаси ҳудудларига АКТ бўйича ёрдамкўрсатиш: ҳукуматнинг ёрдам кўрсатиш лойиҳалари.
Шахсий фойдаланиш учун компьютерлар тарқатиш:
фуқароларга ПК тарқатилиши;
информацион фарқни бартараф қилиш мақсадида кам даромадли фуқароларга ПК бўйича ёрдам кўрсатилиши;
Ахборотлаштириш бўйича таълим олиш:
2000~2002 йй. 10 млн.киши ахборотлаштириш бўйича таълим олишди (уй бекалари, магистрлар, имконияти чекланган қатлам ва бошқалар);
кичик ва ўрта бизнес субъектлари, балиқчилик хўжаликлари, фермерлар, имконияти чекланган фуқаролар ахборотлаштириш бўйича таълим олдилар.
Жамоат маълумотларининг очиқлиги:
ҳукумат ва жамоат органлари маълумотларининг хусусий сектор субъектлари учун очиқлигини таъминлаш;
фуқаролар ва хусусий сектордаги ташкилотлар жамоат маълумотларидан фойдаланиши ва уларга янги хизматларнинг тақдим қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши.
Интернетнинг зарарли томонларига қарши чоралар:
интернетдан ёмон мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш учун такрорий ўқув машғулотларнинг ўтказилиши;
2002~2012 муддатда ёшлар, ота-оналар, ўқитувчилар жами 4 млн. 350 минг киши ўқитилди.
Бирлашган назорат маркази:
CCTV, кибер-хавфсизликДИХнинг тематик харитасини тақдим қилиш;
ДИХнинг асосий тематик харитасини яратишга ёрдам кўрсатиш;
ҳудудлар бўйича жойлашишига қараб хизматлар кўрсатиш (бошқарув, туризм, транспорт хизматлари).
Ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш учун янги ахборот-коммуникация технолгияларидан фойдаланиш ғояси, янги давлат менежменти ғояси асосида олиб борилаётган маъмурий фаолиятда реформа ўтказиш жараёнида 1990 йилларда юзага келди. Лекин электрон ҳукумат ибораси кейинроқ (e-government) 1997 йили АҚШ миллий илмий фонди ташаббуси билан юзага келди. Бу ерда асосий урғу давлатни оммавий бошқарув органи тизимига берилган. Янги давлат менежменти асосида электрон ҳукумат дастурини амалга ошириш жараёнида маъмурий ўзгаришлар ғояси тор маънода бўлиб қолди ва оммавий бошқарувнинг ўзига хос ҳусусиятларини тўлиқ ўз ичига олмади. Шунингдек, жамият тараққиётида янги тенденциялар глобаллашув, тармоқ тузилиши, коммуникация революцияси (инқилоби), билимлар жамияти юзага келди.Янги техник воситаларни бошқарув жараёнларида тадбиқ этиш 1940йилнинг охири ва 1950 йиллар бошларига тўғри келади. Тижоратда фойдаланиш учун биринчи компьютер 1951 йили яратилган. Маълумотларга кўра бу “First Ferranti MARKI” ва UNIVACI ҳисобланади. Бундай компьютерлар аҳолини рўйхатга олишда ишлатилган. 1950 йилларнинг биринчи ярмида компьютерлар илмий ва техник соҳага кириб келган, қисман тижорат ва оммавий бошқарувда фойдаланилган. 1965 йилларга келиб компьютерлар Конгресс сиёсатида ва Президент маъмуриятларида маълумотларни қайта ишлаш учун фойдалана бошланди. Асосий эътибор электрон компьютер имкониятларидан фойдаланиб менежмент фаолияти сарф харажатларини камайтириш ва самарадорликни оширишга қаратилган. 1966 йилги статистик маълумотларга кўраўша йиллари АҚШда 2600 компьютер мавжуд бўлиб, уларда 71 минг мутахассис фаолият юритган. Компьютернинг яратилиши бошқа технологиялар имкониятларига нисбатан кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. Компьютернинг асосий имкониятлари жумласига: инсон ва сунъий йўлдошларни коинотга учиши, тиббиёт олами тадқиқотларидаги ютуқлар, солиқ тизимини бошқариш орқали давлат жамғармаларини ошириш, ижтимоий хавфсизликни бошқариш, мудофаа соҳасида логистик тизимни бошқариш, суғурта тўловларини тезлаштириш, атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш, кам харажатли йўлларни лойиҳалаш ва инфраструктурани яратиш киради. Қонунчиликка асосан компьютерлардан давлат фаолиятида фойдаланиш уч ташкилот томонидан амалга оширила бошланди: Бош маъмурий хизмат, савдо вазирлиги ва Бюджет бюроси. 1970-80 йилларга келиб маълумотларни узатиш ва қайта ишлаш технологияси асосида коммуникацион тармоқлар юзага кела бошлади. Шахсий компьютерларнинг ва уларга мос равишда дастурий воситаларнинг яратилиши бутун жахон ахборот тармоғи ва Интернетни юзага келишига шароит яратди.
Икки йўналиш – АКТни ривожланиши ва оммавий бошқарув модели 1990 йиллари маъмурий ислоҳатлар ўтказилишини тақозо этди. Натижада АҚШда «ҳукуматни янгилаш» (Reinventing government) дастури ишлаб чиқилди. Буюк Британияда 1994-96 йилларда электрон ҳукуматни жорий этиш стратегияси ишлаб чиқилди. 1997 йилга келиб Британияда консерватив ҳукумат томонидан электрон ҳукумат хизматларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди. Ҳукуматнинг 1999 йилга келиб лейбористлар қўлига ўтиши билан ҳукуматни модернизациялаш дастурига бир қатор янги ғоялар киритилиб, 2000 йил уни жорий этиш дастури «Электрон ҳукумат: ахборот асосида оммавий хизмат учун стратегик асос» қабул қилинди.Бошқа давлатлар 1990 йилларга келиб ҳукуматни электронлаштириш дастурини қабул қила бошладилар. 1999 йил Европа комиссияси «электрон Европа яратиш инициативаси (ташаббуси)» дастурини ишлаб чиқди.
Электрон ҳукумат қуйидаги йўналишларда тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади:
- давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандартлар ва таклифларни шакллантириш:
-ҳукумат ахборот тизими интеграцияси ва АКТ асосида ташкилотлараро ўзаро ахборот алмашинуви самарадорлигини таъминлаш;
- АКТ ёрдамида аҳоли ва давлат бошқарув органлари орасидаги ўзаро боғланиш самарадорлигини таъминлаш;
- давлат бошқарув органлари фаолиятида ахборот бошқарув тизимини жорий этиш;
- давлат бошқарув органлари фаолиятини таъминлаш учун наъмунавий дастурий-техник ечимларни топиш;
- чора-тадбирлар дастурларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш.
Шундай қилиб, янги асрда электрон ҳукумат тизимининг яратилиши муҳим воқеа бўлиб, барча давлатларни қамраб олган. Электрон ҳукуматнинг назарий жиҳатлари унинг амалий тадбиқи билан бирга ҳар бир мамлакатнинг миллий ва ўзига хос ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда ривожланиб боришида намоён бўлмоқда.
Ахборот, дастурий ва электрон техник воситаларни ривожланиши давлат бошқарув жараёнлари ва тузилмасига сезиларли таъсир кўрсатди. Аввалига бу қарорлар қабул қилиш жараёнларида маълумотлардан фойдаланиш, йиғиш ва қайта ишлаш самарадорлигини оширишда намоён бўлса, кейинчалик барча давлат бошқарув тизимларини ташкил этиш усуллари ва институтлари трансформациясида намоён бўлмоқда.Умуман олганда электрон ҳукумат ривожланиши электрон бизнес ва электрон тижоратни ривожланиши билан характерланади. Давлат электрон воситаларга асосланиб аҳолига, тижорат ташкилотларига хизмат кўрсатиб келади ва ҳукумат тузилмалари орасидаги ўзаро боғланишни такомиллаштиради. Бунда давлат фаолиятида умумий мақсадга эришилади:
- давлат ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик шакллари кенгаяди ва мустаҳкамланади;
- ташкилот ва фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига эришилади;
- фаолиятнинг шароитлари ўзгаришларига тез ва самарали мослашади;
- аҳоли ва тижорат тузилмаларига хизмат кўрсатиш такомиллашади, хизмат кўрсатиш турлари ошиб, нархи пасаяди;
- давлат бошқарувида ташкилатлараро муносабатларда самарадорлик ошади;
- давлат бошқарувида кадрлар самарадорлиги ошади;
- давлат хизматчилари маъсулияти ошади, давлат бошқарувида шаффофлик даражаси ошади ва хизматчилар ташаббуслари рағбатлантирилади.
АКТни давлат бошқарувида жорий этиш бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқич – веб порталларни яратилиши ҳукуматни электрон тармоқ тузилмасига чиқиши билан характерланади. Бу босқичда ҳукумат бир ёки бир неча сайтга эга бўлади ва ахборот билан таъминлаш вазифасини бажаради. Сайт орқали аҳолини ҳукумат таркиби, унинг вазирлари, агентликлари ва бошқалар ҳақида маълумот беради. Шунингдек, телефонлар, манзиллар, қабул вақтлари ва бошқаларҳақида маълумотлар жойлаштирилади. Сайтда мунтазам равишда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан бериб бориладиган саволларга жавоблар ҳам жойлаштириб борилиши мумкин.
Иккинчи босқич – жорий этилган веб портал иштирокида фойдаланувчиларга махсус ва доимо янгиланиб борилаётган маълумотларни кўплаб ҳукумат сайтлари орқали тақдим этиш мумкин. Бу ерда ҳукумат нашрларини, ҳуқуқий хужжатларни, янгилик ахборотларини олиш мумкин. Ҳукумат агентликлари сони тармоқда ошиб боради ва ҳар бири билан боғланиш мумкин бўлади. Электрон манзил, қидирув тизими, бирон бир изоҳ ёки таклиф юбориш имконияти юзага келади.
Учинчи босқич – интерактив веб порталлар аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга давлат тузилмалари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни изчиллигини оширади. Миллий ҳукумат веб-сайтлари веб портал кўринишида фойдаланувчини тўғридан тўғри вазирликлар, департамент ва агентликлар билан боғлайди. Фуқаролар ва провайдерлар хизматлари ўртасидаги ўзаро боғланиш тармоқ фойдаланувчиларигаўзларини қизиқтирган ва эҳтиёжи туғилган маълумотларга эришиш имконини беради. Фойдаланувчи махсус маълумотларни олиши, турли шакл ва бланкаларни тармоқ орқали тўлдириши, раҳбарлар билан битимларга келишиши, электрон мажлисларда қатнашишлари мумкин. Бу ерда фойдаланувчи учун сайт хавфсизлиги ва пароли юзага келади.
Тўртинчи босқич – ахборот оқими веб портали фойдаланувчи учун тармоқ орқали хужжатларни олиш ва келишувларга эришишини таъминлайди. Фуқаролар визалар, паспорт, туғилганлиги ёкиўлганлиги ҳақида гувоҳнома, лицензия, рухсатнома ва бошқа ахборот хизматларидан фойдаланадилар. Ҳукумат веб-сайти портал ҳисобланади ва фуқароларга ҳукумат тузилмаларига ва хизматига тўғридан-тўғри мурожаатни таъминлайди. Бундай порталлар ҳукумат тузилмаси ва вазифасидан кўра кўпроқ аҳолининг талабини ва эътирозларини инобатга олишга қаратилган. Фуқаролар шунингдек, солиқ тўловларини ва бошқа коммунал тўловларини тармоқ орқали амалга оширишлари мумкин. Бу босқичда электрон рақамли имзодан фойдаланиш мумкинлиги бошланади.
Бешинчи босқич – тўлиқ интеграллашган веб портал ҳукумат портали тармоғи орқали хизмат кўрсатиш ва боғланишни таъминлайди, тармоқ фойдаланувчисига ихтиёрий хизматни ўз вақтида олишини таъминлайди.
Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” яратиш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда, унинг амалий тадбиқи ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади, аҳолининг турмуш тарзини ўсишига, аҳолининг давлат бошқарувидаги иштироки изчиллиги ошади, давлат бошқарув органлари хизматчиларининг раҳбарлик фаолиятидаги маъсулияти ошиб боради, мукаммал қарорлар қабул қилинишига эришилади.
Назорат саволлари
4. Корея электрон хукумати афзалликлари
5. Корея электрон хукумати камчиликлари
6. Корея ва бизнинг электрон хукуматимиз орасидаги фарк ва ухшашликлар
V. МУСТАҚИЛ ТАъЛИМ МАВЗУЛАРИ
1. Электрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
2. Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари
3. Электрон ҳукуматнинг асосий принциплари
4. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги принципи
5. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари
6. Стратегик режалаштириш ва прогнозлаш
7. Операцион ва функционал жараёнларини оптималлаштириш
8. АКТни жорий этиш ҳолатини таҳлил этиш ва ҳолатини баҳолаш
9. Электрон ҳукумат ахборот тизимини ривожлантириш
10. Электрон ҳукумат ахборот-ресурсларини ривожлантириш
11. Минтақаларда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш
12. «Бир дарча» орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш принципи
13. Электрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
14. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш
15. Электрон давлат хизматларининг ягона реестри
16. Электрон ҳукуматнинг ишлашини ташкил этиш
17. Электрон ҳукумат инфратузилмаси
18. Электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари
VI. ГЛОССАРИЙ
Электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими;
Давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизмат. Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилган бўлса, улар ҳам давлат хизматини кўрсатишлари мумкин;
Сўров — ариза берувчининг давлат хизмати кўрсатилиши тўғрисида давлат органларига юбориладиган талаби;
Ариза берувчи — давлат органига сўров билан мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахс;
Идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш — давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари воситасида маълумотлар алмашиш;
Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари — ҳар бир жисмоний ва юридик шахсга, кадастр ва кўчмас мулк объектларига, географик ва бошқа объектларга бериладиган, уларни электрон ҳукуматда идентификациялаш имконини берувчи ноёб кодлар;
Электрон давлат хизматининг регламенти — электрон давлат хизмати кўрсатишга доир тартибни ва талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;
Электрон давлат хизмати — ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизмати.
«Электрон ҳукумат тизимини лойиҳалаш ва бошқариш» фанидан магистрлар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони
“Электрон ҳукумат тизими моделлари” фани бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда магистрларга эълон қилинади.
Фан бўйича магистрларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:
Жорий назорат (ЖН) – магистрнинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллеквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;
Оралиқ назорат (ОН) – семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин магистрнинг назарий билим, амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Якуний назорат (ЯН) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни магистрлар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган “Ёзма иш” шаклида ўтказилади.
ОН ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади.
Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади.
Магистрнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида магистрнинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
“Электрон ҳукумат тизими моделлари” фани бўйича магистрларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади.
Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
Я.Н -30 балл, SОН+ЖН - 70 балл, бундан Ж.Н -30 балл ва ОН - 40 балл қилиб тақсимланади.
Балл |
Баҳо |
Магистрларнинг билим даражаси |
86-100 |
Аъло |
Хулоса ва қарор қабул қилиш. Ижодий фикрлай олиш. Мустақил мушоҳада юрита олиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш. |
71-85 |
Яхши |
Мустақил мушоҳада қилиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш. |
55-70 |
Қониқарли |
Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш. |
0-54 |
Қониқарсиз |
Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик. Билмаслик. |
Фан бўйича саралаш бали 55 баллни ташкил этади. Магистрнинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасида қайд этилмайди.
Магистрларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
Магистрнинг фан бўйича рейтинги қуйидагича аниқланади:
R = В*Ў / 100
бу ерда: В- семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда);
Ў -фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).
Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган магистр якуний назоратга киритилмайди.
Жорий ЖН ва оралиқ ОН турлари бўйича 55 бал ва ундан юқори бални тўплаган магистр фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кирмаслигига йўл қўйилади.
Магистрнинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.
ОН ва ЯН турлари календар тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. ЯН семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади.
ЖН ва ОН назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган магистрга қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун эса якуний назоратгача бўлган муддат берилади.
Магистрнинг семестрда ЖН ва ОН турлари бўйича тўплаган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр якуний жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўплаган баллари йиғиндиси 55 балдан кам бўлса, у академик қарздор деб ҳисобланади.
Магистр назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси магистрларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.
Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши, ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, ўқув-услубий бошқарма, ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.
Магистрлар ОН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Баллар ОН |
||
Макс. |
1-ОН |
2-ОН |
||
1 |
Дарсларга қатнашганлик даражаси. Маъруза дарсларидаги фаоллиги, конспект дафтарларининг юритилиши ва тўлиқлиги. |
10 |
0-5 |
0-5 |
2 |
Магистрларнинг мустақил таълим топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариши ва ўзлаштириш. |
10 |
0-5 |
0-5 |
3 |
Оғзаки савол-жавоблар, коллоквиум ва бошқа назорат турлари натижалари бўйича |
20 |
0-10 |
0-10 |
Жами ОН баллари |
40 |
0-20 |
0-20 |
Магистрлар ЖН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Балллар ЖН |
||
Макс. |
1-ЖН |
2-ЖН |
||
1 |
Дарсларда қатнашганлик даражаси. Амалий дарслардаги фаоллиги. |
10 |
0-5 |
0-5 |
2 |
Магистрларнинг лаборатория ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариши ва ўзлаштириш. |
10 |
0-5 |
0-5 |
3 |
Замонавий инструментал воситалар ёрдамида лаборатория ишларини дастурини амалга ошириш |
10 |
0-5 |
0-5 |
Жами ЖН баллари |
30 |
0-15 |
0-15 |
Якуний назорат “Ёзма иш” шаклида белгиланган ва якуний назорат 30 баллик “Ёзма иш” вариантлари асосида ўтказилади.
Якуний назоратда “Ёзма иш”ларни баҳолаш мезони
Якуний назорат “Ёзма иш” шаклида амалга оширилганда, синов кўп вариантли усулда ўтказилади. Ҳар бир вариант 3 та назарий саволдан иборат. Назарий саволлар фан бўйича таянч сўз ва иборалар асосида тузилган бўлиб, фаннинг барча мавзуларини ўз ичига қамраб олган.
Ҳар бир назарий саволга ёзилган жавоблар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 0-10 балл оралиғида баҳоланади. Магистр максимал 30 балл тўплаши мумкин.
Ёзма синов бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш учун вариантда берилган саволларнинг ҳар бири учун ёзилган жавобларга қўйилган ўзлаштириш баллари қўшилади ва йиғинди магистрнинг якуний назорат бўйича ўзлаштириш бали ҳисобланади.
IX. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
2. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. Т., 1997.
3. Ўзбекистон Республикасининг: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғисида»ги Қонуни. Т., 1997.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида» ги Қонуни.11.12.2003 йил.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон хужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун. 29.04.2004 йил.
6. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуни. 29.04.2004 йил.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Қонуни 16.12.2005 йил.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот – коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Қарори. 08.07.2005й.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сон қарори – Тошкент, 22 июль 2010 йил.
10. И.Берут Экономист// Плюсы и минусы электронного правительства, 2008.- 15-16
11. Atkinson, Robert D. Digital Quality of Life. The Information Technology and Innovation Foundation, 2008-137–145.
12. Canada.–Интернет-публикация: http://government20bestpractices.pbworks.com/w/page/10044431/Canada
13. Transparency and Open Government – Интернет – публикация: http://www.whitehouse.gov
14. Чугунов А. Индекс ООН Готовности Стран к Электронному Правительству: Соотнесение c Правительственными Данными Информационные ресурсы России. 2009. № 1.- 22-24.
15. Henman P. Governing Electronicaly. E-Government and the Reconfiguration of Public Administration, Policy and Power. NY: Palgrave Macmilan, 2010.
16. Homburg V. Understanding E-government. Information Systems on Public Administration. NY: Routledge Taylor & Francis Group, 208.
17. Understanding E-Government in Europe: Isues and Chalenges / ed. By Nixon P.G., Koutrakou V.N. and Rawal R. Abingdon: Routledge Taylor & Francis Group, 2010.
18. Храмцовская Н. А. Понятие «электроное правительство» в англо- американской историографи. Дис. канд. истор. наук. М., 2010.
19. 21. Чигасова П. А. Электроное правительство: сравнительно- политологический анализ концептуальных подходов и опыта реализаци в США и Роси: Автореф. дис. . канд. полит. наук. М., 2010.
20. Григорьев П. В. «Электроное правительство» в политико- административном управлени современой Роси. Автореф. дис. . канд. Полит. наук. Ярославль, 209.
21. Семилетов С.И. Законодательная база строительства электронного государства в РФ / Информационное общество и социальное государство. Сборн. Научн. Работ. – М.: ИГП РАН, ИПО «У Никитских ворот», 201.
22. Кузнецов П.У. Социальная миссия электронного государства: ценности и терминологические проблемы / Информационное общество и социальное государство. Сборн. Научн. Работ. – М.: ИГП РАН, ИПО «У Никитских ворот», 201.
Қўшимча адабиётлар
1. ЯкубовМ.С., Усмонов Ж.Т. Становление и перспективы развития электронного правительства в республике Узбекистан. ВЕСТНИК ТашГТУ № 2. 2013г. 186-190с.
2. Якубов М.С. Электрон ҳукумат – мамлакат иқтисодиётини модернизациялашнинг асосий фактори. “Электрон ҳукуматни ташкил этишнинг илмий-амалий асослари. (таклифлар, ечимлар, истиқболлар)”. Республика илмий-амалий семинари ТАТУ Қарши филиали. 2013. 20 август.
3. Якубов М.С., Мансурова М.Я. Роль государственных служаших в процессе форсирования системы “Электронное правительство”. XVIII Международная научно-техническая конференция «Современные средства связи. 15-16 октябрь 2013г. Минск, Республика Белорус. Минск УО ВГКС 2013. 217-219 с.
4. Якубов М.С., Варисов А. Фуқароларнинг электрон ҳукумат тизимидаги информацион ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқининг айрим масалалари. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси. Жамият ва бошқарув.№ 2, 2014 й. 64-74 б.
5. Yakubov V.S, Turgunov M.R. Optimization of providing governmental interactive services to the population and buiness. Perspectives for the development of information technologies. ITPA-2014. 4-5 november. Tashkent – 2014. 53-57p.
6. Зайнидинов Х.Н., Якубов М.С., Қорабоев Ж. Электрон ҳукумат//ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси. –Т.: Академия, 2013.- 175 б.
7. Якубов М.С. Электрон ҳукумат бошқарув тизимини шакллантиришда ахборт коммуникация технологиялари. Республиканская научно-практическая конференция «Перспективные направления применения инновационных технологий в национальной экономике». Сборник научных статей. Часть I. 25 декабрь. Ташкент. 2014. 95-102 с.
8. Зайнидинов Х.Н., Якубов М.С., Қорабоев Ж. Электрон ҳукумат// Тўлдирилган 2 нашр. ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси. –Т.: Академия, 2014.- 273 б.
9. Yakubov M.S. Axborotlashgan jamiyat taraqqiyotida ilmiy izlanishlarning o’rni. INFOCOM.UZ № 9 (153),2014. 36-38 б.
10. Якубов М.С. Таълим тизимини модернизациялаш ва ишлаб чиқаришга интеграциясининг истиқболли концепцияси “Замонавий таълим” Тошкент, №1, 2015 , 41-45 б.
11. Якубов М.С., Кубаев У.Р., Турғунов М.Р. Давлат бошқарувини модернизациялашда илмий-техник ва инновацион сиёсат. “Давлат ва жамият бошқарувида замонавий ахборот технологияларини жорий этишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг маърузалар тўплами. Тошкент. 2015. 96-99б.
12. Kubaev U.R.,Yakubov M.S., Beknazarova S.S. Electronic business securing in information and communications networks. Science and world. International scientific journal, №5 (21), 2015, Vol.I, ISSN 2308-4804. 77-81p.
13. Yakubov M.S., Kubaev U.R., Varisov A.A., Turgunov M.R. Logistics Features of the information resources in the electronic document circulation. Science and world. International scientific journal, №3 (19), 2015, Vol.I I, ISSN 2308-4804. 107-111p.
14. Якубов М.С. Электрон тижорат мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг етакчи фактори. ISSN 2181-5011. Вестник № 2 (22), 2015. Ўзбекистон Республикаси бош прократурасининг олий ўқув курслари ахборотномаси. 14-19 б.
15. ЯкубовМ.С., КубаевУ.Р. Многостадийные процессы формирования электронного правительство //SCIENCEAND WORLD International scientific journal №3 (31),2016,Vol.I ISSN2308-4804 cтр. 104-107
16. Якубов М.С., Кубаев У.Р., Варисов А.А., Тургунов М.Р. Особенности логистики информационных ресурсов в электронном документообороте //SCIENCE AND WORLD International scientific journal №3 (19),2015,Vol.II ISSN2308-4804 cтр. 107-111
17. Якубов М.С. Электрон тижорат мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг етакчи фактори// Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари АХБОРОТНОМАСИ ISSN2181-5011№2 (22),2015 14-19 бет
18. Якубов М.С., Кубаев У.Р., Бекназарова С.С.Обеспечение безопасности электронной коммерции в информационно-коммуникационно сетях //SCIENCE AND WORLD International scientific journal №5 (21),2015,Vol.I ISSN2308-4804 cтр. 77-80
19. Якубов М.С., Кубаев У.Р. Стратегии развития логического инновационного патециала региона //Проблемы современной науки и образование научно –методический журнал№5 (47),2016, DOI 10.20861/2304-2338-2016-47 cтр. 41-43
20. YakubovM.S., YuldashevR.H., OchilovSh.K. Methods of protection for information resources in e-commerce system//“Perspective for the development of information technologies ITPA 2015” Transaction of the international scientific conference. 2015 йил 4-5 ноябр. 52-55P.
21. Якубов М.С.,Акрамова Г.А.Электронная коммерция: Аутсорсинг в электронным бизнесе// Перспективы развития информационных технологий// XXIX международной научно-практической конференции, Россия, г.Новосибирск 22 апреля 2016 стр 91-96
22. Якубов М.С. Формирование частного-государственного партнерства в развитии экономики. Республиканская научно техническая конференция “Проблемы информационных и телекоммуникационных технологий”. г. Ташкент, 10-11 марта 2016 г., Том 1., с. 185-187.
23. Якубов М.С. Электронное правительство в Узбекистане. В сб. статей Республиканской конференции Кадрлар тайёрлаш миллий дастури-“Узбек модели” нинг ажралмас кисми ТДПУ, 15 март, Т., 2016 г., Часть 1., с. 199-201.
24. Якубов М.С., Зиядуллаев Д.Ш. Олий малакали кадрлар тайёрлаш истиқболлари. Тошкент давлат педагогика университети илмий ахборотлари. Журнал. №1/2016. 53-55 бет.
Интернет маълумотлари ва Зиёнет портали
1. my.gov.uz
2. egov.uz
3. lex.uz
4. www. Ziyonet.uz
7. http://www.searchengines.ru/
8. http://e-tuit.uz/
9. kommunal.uz
10. www.undp.uz