ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ

 

 

 

 

 

 

 

магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича

 

УСЛУБИЙ  КЎРСАТМАЛАР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент – 2011


Тузувчилар: т.ф.д., проф. Зайнидинов Х.Н., т.ф.н., доц.         Зайнутдинова М.Б., и.ф.н., доц. Хачатурова Е.М.

 

Магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий  кўрсатмалар.

 

Магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий  кўрсатмалар 5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари бакалавриат таълим йўналиши негизидаги 5A330204 – Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, магистрлик диссертацияси рахбарлари ва тақризчилари учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақризчилар:

Тошкент давлат техника университети «Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш» кафедраси

профессори, т.ф.д.,   Ш.М. Гулямов

 

Тошкент ахборот технологиялари университети

 «Электрон тижорат кафедраси мудири,

т.ф.д., профессор М.С. Якубов

         

   

 

 

 

 

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети, 2011

КИРИШ

 

“Таълим тўғрисидаги” қонун ва магистратура тўғрисидаги низомга (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 30октябр 1998 йилдаги бўйруғига илова) асосан магистрлик диссертациясини химояси билан тугалланади.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан хар йили олий ўқув юртлари Давлат аттестация комиссияси тасдиқланади. Магистрлик диссертациянинг илмий ёки илмий-услубий даражаси ўқитиш дастур талабларига жавоб бериши керак.

Илмий тадқиқот иш муаллиф илмий (амалий) изланишни мустақил олиб бориши, ахборот технологиялари соҳасидаги муракаб муаммоларни кўриши, уларни ечиш усулларини билишидан далолат бериши керак.

Ушбу қўлланма магистратура тингловчилари, магистрлик диссертациясининг илмий раҳбарлари, маслаҳатчилари, рецензентларига мўлжалланган.

 

 

 

1.            МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИНИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА МАЗМУНИ

 

1.1.     Магистрлик диссертацияси малакавий фаолият бўлиб, назарий ва амалий аҳамияти ҳамда умумий-услубий тайёргарлик даражаси бўйича баҳоланади.

1.2.    Диссертация ишида илмий масалалар ҳал қилинаётганда магистр қуйидаги вазифаларни бажариши шарт:

§   танланган илмий мавзуни долзарблигини асослаши;

§   тадқиқотнинг мақсади ва уни амалга оширишда ҳал қилиниши лозим бўлган масалларни аниқлаштириш;

§   тадқиқот предмети ва объектини аниқлаш ва тавсифлаш;

§   тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва қайта ишлашни олиб бориш;

§   хулосалар келтириб чиқариши, олинган натиижаларни баҳолаши ва иқтисодиётнинг мос соҳасига тайинли таклифлар бериши.

1.3.    Илмий-техникавий масалларни ҳал қилишда:

§   танланган илмий-техникавий мавзуни долзарблигини асослаши;

§   ҳал қилинаётган илмий-техникавий муаммони ҳолатини шарҳлаш ва таҳлил қилиши;

§   илмий-техникавий, техник-иқтисодий ва бошқа талаблар асосида қўйилган масалани ҳал қилиш бўйича мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқиб, уларни ичидан мукаммалини аниқлаши;

§   мукаммал вариантнинг ҳисоблаш, конструкторлик, технологик ҳамда техник-иқтисодий ечимига илмий ва экспериментал асос бериши;

§   тадқиқ қилинаётган мукаммал вариантни патентга лаёқатлигини асослаши ва текшириши;

§   илмий-техникавий вазифаларни ечимлари натижалари бўйича хулоса ва таклифлар келтириб чиқариши ва уни иқтисодиётнинг мос соҳасига тадбиқини аниқлаши.

1.4. Диссертация ишида илмий-услубий масалалар ҳал қилинаётганда магистр қуйидагиларни бажариши шарт:

§  Кўпбосқичли узликсиз таълим тизимининг ушбу босқичида ўқитиш технологияси ва услуби бўйича танланган мавзуни долзарблигини асослаши;

§  жамиятни ривожлантиришнинг замонавий талабларидан келиб чиққан холда узликсиз таълим тизимида ушбу предметнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериши;

§  тадқиқотнинг мақсадини ва аниқ вазифаларини аниқлаш;

§  тадқиқот предмети ва объектини аниқлаш ва тавсифлаш;

§  тадқиқот олиб бориш усул (ёки услуби)ни танлаш;

§  таълимнинг ўрганилаётган усул (ёки услуби)ни амалга ошириш учун аниқ дидактик тарқатма материал ишлаб чиқиш;

§  ноанъанавий таълим усулларини тадбиқ қилишнинг методологик, педагогик-психологик асосларини илмий таҳлилини ўтказиш;

§  тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ қилишнинг хулосалари ва тайин таклифларини келтириб ўтиш.

1.5.    Магистрлик диссертациясининг тузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

§   титул варақа;

§   мундарижа;

§   кириш;

§   адабиётлар шарҳи ва таҳлили;

§   асосий қисм;

§   хулоса (ёки мулоҳаза);

§   фойдаланилган адабиётлар рўйхати;

§   иловалар (агар лозим бўлса).

 

Умуман олганда магистрлик диссертацияси ички яхлитликка эга бўлиб, маълум бир муаммо ёки масала учун аниқ илмий-техник ечим таклиф этадиган аниқ бир босқичда якунланган илмий иш ҳисобланади.

1.6.    Титул варақа диссертация ишининг биринчи бети ҳисобланиб, қатъий равишда тасдиқланган қоида бўйича тўлдирилади (титул варағининг намунаси 3 иловада келтирилган); титул варағидан сўнг мундарижа жойлаштирилади.

1.7.    Мундарижабу диссертация иши қисм, бўлим ва параграфларининг рўйхати. Магистрлик диссертациясининг бўлим ва параграфларининг номлари қисқартирилган ёзилишда ёки тасдиқланган қоидадан бошқа кўринишда бериш мумкин эмас.

1.8.    Кириш қисмида қуйидагилар ўз аксини топиши лозим:

§  Мавзунинг долзарблиги;

§  Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари, муаммонинг ўрганилганлик даражаси;

§  Тадқиқот объекти;

§  Илмий янгилиги;

§  Амалий аҳамияти.

1.9.    Адабиётларнинг шарҳи ва таҳлили аниқ бир илмий аҳамиятни намоён этади. Бунда магистрлик тадқиқотида қаралаётган муаммо бўйича умумлаштирувчи маълумотлар келтирилиб, танқидий илмий таҳлилни ўз ичига олади. Адабиётлар шарҳини охирида қаралаётган масаланинг мақсади ва вазифаларини асослаб ўтилиши зарур. Бирламчи манбалар сифатида, айниқса ахборот ва коммуникация технологиялари мутахассисликлари учун, Интернет манбалардан фойдаланиш талаб этилади. 

1.10.         Диссертация ишининг асосий қисми қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

§  қабул қилинган гипотезага мос назарий тадқиқот;

§  Тажрибавий қисм (ёки қаралаётган масаланинг назарий модели);

§  Диссертация доирасида яратилган, таклиф этилган, қисман тўлдирилиб, ривожлантирилган усуллар ва алгоритмлар ҳамда уларнинг дастурий таъминотининг тавсифи;

§  Олинган натижалар;

§  Олинган натижаларни муҳокама қилиш;

§  хулосалар.

Ишнинг тажриба қисмидан сўнг олинган натижалар ва уларнинг муҳокамасини келтириш мақсадга мувофиқ бўлиб, баъзи бир материалларни такрорланишини олдини олади.

1.11.    Магистрлик диссертациясининг тажрибавий қисмида муаллиф қуйидагиларни келтириб ўтиши лозим: тадқиқот объектининг тавсифини; тадқиқот усулларини; зарурий катталикларни хисоблаш услубини; математик моделларнинг ечимларини ҳамда бажарилган ишни тўла хажмда ёритиб берилишини.

Тадқиқот объекти. Мантиқий кетма-кетликда тадқиқот объектининг вазифалари, масалалари ва профили келтириб ўтилади; техник-иқтисодий, физик (агар лозим бўлса) ва бошқа тавсифлари.

Тадқиқот усуллари. Тажрибавий қисмида иш услуби тўла қонли тавсифлаб ўтилади. Агарда барчага маълум ёки қабул қилинган усуллардан фойдаланилса, у ҳолда керакли адабиётларга мурожаатлар келтириб ўтилиши лозим. Агар фойдаланилган усул топиш қийин бўлган манбадан фойдаланилган бўлса, у ҳолда бу усулни иложи борича тўлароқ ёритиб берилиши лозим.

Тажрибавий тадқиқотларда фойдаланилган ускуна ва жиҳозлар номлари, типлари; агар зарурат бўлса, ишлаб чиқарилган давлатлари кўрсатилган ҳолда тавсифланиши лозим.

Агар магистрлик диссертациясида бошқа шахслар томонидан олинган маълумотлардан фойдаланилган бўлса, у ҳолда ўша ишга мурожат келтирилиши лозим (бундан ташқари баъзи ҳолларда фойдаланилган жиҳознинг номи ва маркасини ҳам).

Олинган натижалар ва уларни муҳокамасини бўлимлар бўйича ажратиб ёки ажратмасдан ёзиш мумкин.

Бу бўлимда тажрибавий маълумотлар илмий (журналлар) мақолаларга нисбатан тўлароқ келтириб ўтилиши лозим. Бу бўлим қандайдир стандарт бўйича эмас, балки муаллиф томонидан танланган ёндошув бўйича ёзилади.

Ҳисоблашлар олиб борилаётганда Ҳалқаро бирлик тизимидан (СИ) фойдаланиш тавсия этилади.

Натижалар муҳокамаси маълумотлар билан асосланган ҳолда бошқа тадқиқотчилар томонидан олинган натижаларнинг танқидий баҳолаш орқали амалга оширилади. Бажарилган ишнинг муҳокамаси сўнгида олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамиятига қисқача хулоса берилади. Хулосада яна бажарилган ишнинг тугаланганлик даражаси ҳамда бу соҳада ушбу ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ёки лозим эмаслиги тўғрисида маълумот келтирилиши шарт.

1.12.    Магистрлик дисертациясида бажарилган ишларнинг хулосаси «Хулоса» деган бўлимда келтирилади. Ҳар бир хулоса асосланган бўлиши лозим. Фақатгина жиддий таҳлил қилинган ва текширилган натижалар асосида хулоса чиқариш тавсия этилади. Бунда илмий ишнинг назарий ва амалий аҳамияти ўз ифодасини топади. Хулосалар қисқа ва лўнда бўлиши лозим. Ҳар бир хулоса тартибланган бўлиб, уларнинг сони катта бўлмаслиги керак.

Умуман олганда, ҳар бир ўқувчи ишнинг “Кириш” ва “Хулоса” қисмини ўқиб чиққандан сўнг ишнинг мақсади ва эришилган натижалар бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим.

1.13.     Диссертация илмий ва профессионнл тилда соҳа бўйича махсус терминлардан фойдаланган холда ёзилиши талаб этилади.

Диссертация матни қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

-         структуранинг аниқлиги;

-         мантиқий боғланиш ва кетма-кетлик;

-         келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги;

-         мазмунни ифодалашда аниқлик ва ихчамликка   риоя қилиш.

1.14.    Адабиётлар рўйҳатига муаллиф фойдаланган барча манбалар киритилади.

Диссертацияга бошланғич маълумотлар.

Қўйилган масалага қараб диссертацияга бошланғич маълумотлар йиғилади. Бошланғич маълумотлар сифатида қуйидагилардан фойдаланилади:  тадқиқот объекти ёки тизимининг тавсифи, тизимни яратишга техник топшириқ,  объектнинг тизимли, техник ёки ишчи лойиҳаси ва ҳ.к.лар.     Бошланғич маълумотлар диссертацияда қўйилган масалани тўлиқ ечиш учун керакли бўлган ахборотларни мужассамлаштирган бўлиши керак.

1.15.    Диссертация  матни бўлимлар бўйича қуйидаги пропорцияда тақсимланиши (умумий хажмга нисбатан, бундан иловалар мустасно) тавсия этилади:

§  Мазмуннома (аннотация)- 1 бетгача ҳар бир тилда;

§  Кириш – 5–7 %;

§  1 бўлим - 15–20 %;

§  2 бўлим - 25–30 %;

§  3 бўлим - 25–35 %;

§  4 бўлим - 15–20 %;

§  Хулоса – камида 2-3 бет.

1.16.    Адабиётлар рўйҳатига муаллиф фойдаланган барча манбалар киритилади.

 

2. МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИНИ КЕРАКЛИ ШАКЛГА КЕЛТИРИШНИНГ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ

2.1.             Магистрлик диссертацияси тайёрланиши ва мазмунига қўйиладиган талаблар, номзодлик диссертациясига қўйиладиган талабларга яқин бўлиши лозим. Диссертация бўлим ва алоҳида қисмларининг мазмуни магистрлик ишининг асосий мақсадига мос ва талабларига жавоб бериши лозим.

2.2.         Барча сарлавҳалар номерланади ва марказлаштирилади, сарлавҳа охирида нуқта қўйилмайди.

2.3.         Ҳар бир боб охирида хулосалар келтирилади: “бу бобда қуйидаги масалалар . . . . . . . кўрилди ва қуйидаги . . . .  . . натижалар олинди”.

2.4.         Боб номерига мос равишда ҳамда тартиб номерига қараб барча расм ва жадваллар номерланади ва номланади. Расм ва жадвалларга матндан мурожаат бўлиши талаб этилади.

2.5.         Ҳар бир боб янги варақдан бошланиб, хулосалар билан якунланиши керак.

2.6.         Расмлар расм тегида номерланади ва майда ҳарфлар билан номланади.

2.7.         Жадваллар жадвал тепасида номерланади ва майда ҳарфлар билан номланади.

2.8.         Боб (бўлим) билан матн орасидаги интервалга 2 сатр ташланади.

2.9.         Матн тугагандан кейин янги сарлавҳагача 3 сатр ташланади.

2.10.    Адабиётларни тўғри ёзиш керак. Агарда сайтларга мурожаат бўлса, уларнинг тўлиқ адреси ёзилади. Диссертацияда фойдаланилган адабиётлар қуйидаги тартибда қайд этилади:

Прямоугольная выноска: Автор(лар) Прямоугольная выноска: Адабиёт номи
 

 

 

 


1.                 Петраков А.В. Основы практической защиты информации.

                                      - М.: “Радио и связь”, 1999. - 220с.                 

 

Прямоугольная выноска: шаҳар
 

 

 


2.                 «Электрон тўловлар тўғрисида»  Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 16.12.2005 й. № ЎРҚ – 13. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 373-модда.

3.                 Давлат бошқарувида АКТ. Умумий тушунчалар. Жахон тажрибаси. Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари. Тошкент, 2005.

4.                 Хамдамов Р.Х., Кобилов С.С. Проблемы внедрения новых информационных  технологий в высшем образовании и пути их решения. Журнал «Таълим муаммолари». 2000.  № 4. –с. 67-72.

5.                 Виртуальный университет ТУИТ - http://intuit.uz/

2.11.    Диссертациянинг қўлёзма варианти магистр томонидан якунланиб, илмий раҳбар текширувидан ўтгандан сўнг унинг матни компьютерда чоп этилади.

2.12.    Муқоваланганда матн нормал ўқилиши учун варақнинг чап томонидан етарлича жой (30 мм) ташланиши керак. Диссертация умумий қабул қилинган стандарт бўйича муқоваланади. Диссертация муқоваланаётганда қуйидаги кетма-кетликка риоя қилиниш лозим:

§  титул варақ;

§  диссертация ишига топшириқ;

§  мазмуннома (аннотация);

§  мундарижа;

§  кириш;

§  тушунтириш бўлимлари;

§  хулоса;

§  фойдаланилган адабиётлар рўйхати;

§  иловалар;

§  диссертация тадбиқи натижалари бўйича маълумотнома.

2.13.    Диссертациянинг ҳажми қатъий равишда чегараланмайди, аммо унинг компьютердаги матни хажми  60-80 бет атрофида бўлиши тавсия этилади. Матн 1,5 оралиқда Times New Roman, Times New Roman UZ шрифтларида 14 ўлчамда терилади. Диссертация қўлёзмасини ўлчамлари қуйидагича (А4 форматли қоғозда): чапдан 30 мм, юқоридан 20 мм, ўнгдан 10 мм ва қуйидан 25 мм  майдонлар қолдирилиб, матн терилади. Матн терилаётган вақтда қўлёзма вариантдаги кетма-кетлик сақланиши лозим.

Формулалар аниқ ва алоҳида-алоҳида компьютерда ёзилади.

Босма ва ёзма ҳарфлар, даража ва индексдаги белгилар аниқ бўлиши лозим. Формулалар учун белгиларни қуйидаги ўлчамлари тавсия этилади: босма ҳарфлар ва рақамлар -7-8 мм, ёзма – 4 мм, индекс ва даража кўрсаткичлари – 2 мм дан кичик бўлмаслиги талаб этилади.

Жадваллар, расмлар, чизмалар, графиклар, фоторасмлар диссертация ичида ҳам иловада ҳам стандарт варақларда (А4 форматда) бўлиши лозим.

Фото ва расмлар сканер ёрдамида матнни керакли жойига қўйилади.

 

 

 

 

 

3. ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ТАЙЁРЛАШ

3.1.     Керакли тартибда тайёрланган магистрлик диссертацияси, илмий раҳбар ва ташқи рецензент тақризи (2 нусхада)  кафедрага тақдим этилади. Дастлабки ҳимоядан ўтган магистрлик диссертацияси кафедра баённомаси бўйича Давлат аттестацияси комиссияси (ДАК) олдида очиқ ҳимояга тавсия этилади. Агарда бажарилган диссертацияда олинган илмий ва илмий-техникавий натижалар  келгусида кандидатлик диссертациясини ёзиш учун асос сифатида олиниши режалаштирилса, бундай иш бўйича қўшимча равишда автореферат (кандидатлик диссертациясининг намунасида) тайёрлаш тавсия этилади.

3.2.  Илмий раҳбарнинг тақризида қуйидагилар ўз аксини топиши лозим        (4 илова):

§  диссертация иши мавзусининг долзарблиги;

§  олиб борилган тадқиқотнинг кафедра илмий йўналиши билан алоқаси.

§  тадқиқот ишининг илмий янгилиги;

§  тадқиқотчининг илмий ишга бўлган лаёқатига қисқача тавсиф;

§  хулосаларнинг сифати;

§  диссертациянинг магистрлик диссертациясига қўйилган талабларга мослиги.

3.3.   Ташқи тақризда қуйидагилар ўз аксини топиши лозим (5 илова):

§  мавзунинг долзарблиги;

§  тадқиқот янгилигини асосланганлиги;

§  тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти;

§  магистрлик диссертациясининг мазмуни ва тугалланганлигига танқидий мулоҳаза;

§  диссертациянинг магистрлик диссертациясига қўйилган талабларга мослиги.

ДАКнинг иши якунлангандан сўнг комиссия қуйидагиларни ўзида акс эттирувчи ва ўрнатилган маълум шаклдаги қайдномани тақдим этади:

§  магистр - тайёрланган мутахассисларни тайёргарлик даражаси;

§  бажарилган диссертациянинг сифати;

§  диссертация мавзусининг фан-техника, технология ва амалиётнинг замонавий ҳолати билан мослиги;

§  магистрантнинг билим даражасига тавсиф;

§  баъзи фанлар бўйича магистрлар тайёрлашдаги камчиликлар;

§  Меҳнат бозори талабларини эътиборга олган холда мутахассислар тайёрлаш ва ўқув жараёнини ташкил этишни мукаммаллаштириш бўйича тавсияномалар.

 

4. МАГИСТРАТУРАДА  ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУЛАРИНИ АНИҚЛАШ, УНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

 

Барча талабалар учун бажариш шарт булган вазифалар:

1.       Соҳа муаммоларининг жаҳон, МДҲ ҳамда Ўзбекистондаги холатини ўрганиб чиқиб, аналитик-тахлилий материал тайёрлаш. Тайёрланган материал охирида фойдаланилган адабиётлар ва интернет ресурслар бўлиши шарт.

2.       Республикада ахборот технологиялари бўйича қабул қилинган қонунлар ва меъёрий хужжатларни ўрганиб чиқиб, улар бўйича реферат тайёрлаш.

Ҳар бир талаба учун алохида бажариш шарт бўлган вазифалар:

1.       Кафедра профессор-ўқитувчилари ва ташқаридан жалб қилинган мутахассислар таклиф қилган адабиётлар ва интернет ресурслардан фойдаланган холда магистратурада ўқиши давомида шуғулланадиган илмий йўналишини белгилаш.       (1-курс, сентябр-октябр).

2.       Йуналиши белгилангандан сўнг бириктирилган илмий раҳбари билан биргаликда йўналиш бўйича адабиётлар ва интернет ресурслар устида иш олиб бориб, диссертация мавзусини аниқлаш (1-курс, ноябр-декабр). Диссертация мавзуси ва илмий раҳбарни белгилаш мақсадида 1 иловага асосан ариза ёзилиб, факультет деканатига топширилади.

3.       Танланган диссертация мавзуси бўйича бир ой вақтда (1-курс, декабр) илмий раҳбар кўмагида бўлажак диссертацияни бажариш бўйича топшириқ (2 илова) кафедрага тасдиқлашга киритилади. Танлаган йўналиши ва диссертация иши буйича адабиётлар ва интернет ресурслардан фойдаланган холда ҳар ойнинг охирида ёзма равишда илмий раҳбарига қуйидаги бандлар бўйича ҳисобот бериш:

§  назарий-тахлилий материаллар;

§  ўрганилган усул ва алгоритмлар;

§  ўрганилган янги дастурий (программа) воситалари;

§  магистрант томонидан тавсия қилинган ёки яратилган алгоритм ва программа махсулотлари;

§  олинган натижалар бўйича ёзма маълумот.

 

4.       Семестр охирида ҳар бир талаба бажараётган диссертация мавзуси  бўйича кафедрада тақдимот ўтказиши, 1-2 та тезис ва  1 та мақолани чоп этишга тавсия этиши, яратилган программа махсулотини  Патент идорасига топшириши талаб этилади.

5.       Танланган диссертация мавзуси  бўйича илмий раҳбари ёрдамида техник топшириқ (техническое задание) ишлаб чиқариши керак (2-семестрнинг 1-2 ойларида).

6.       Диссертация  ишини бажариш даврида барча фойдаланилган адабиётлар ва интернет ресурслари қуйидаги тартибда келтирилиши тавсия этилади:

§  ўқув адабиётлари;

§  монографиялар;

§  журнал мақолалари;

7.         Internet манбалари. Диссертацияни бажариш жойи:

§    илмий раҳбар ишлайдиган муассаса;

§    ишлаб-чиқариш корхоналари;

§    кафедра.

8.       Диссертация мавзуси бўйича университет кутубхонасида, кафедрада тўпланган адабиётлар ва интернет ресурсларни ҳамда бошқа манбаларни ўрганиб чиқиб, улардан ўз диссертациясида самарали фойдаланиш талаб этилади.

 

5. МАГИСТРЛИК  ДИССЕРТАЦИЯСИНИ БАЖАРИШ

ЖАРАЁНИДА ҚАТЪИЯН  РИОЯ ҚИЛИНИШИ 

ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҚОИДАЛАР

 

1.  Тасдиқланган диссертация мавзуси ва диссертацияни бажариш топшириғи асосида ҳар бир талаба иккинчи ўқув йилининг ноябр ойига диссертация мундарижасини (5 илова) кафедрага келишувга киритади.

2.  Тасдиқланган диссертация мавзуси ва мундарижаси асосида ҳар бир талаба иккинчи ўқув йилининг декабр ойига камида 50-60%, март ойига 75-80% диссертация материалларини кафедрага келишув мақсадида тақдим этади.

3.  Ҳимоягача камида иккита мақола, тезис, дастурий махсулот чоп этиш.

4.  Илмий раҳбар камида фан номзоди бўлиши.

5.  Диссертацияга тақриз фақат ташқи ташкилотдан олиниши.

6.  Диссертация топшириғининг барча бандлари тўлдирилиши.

7.  Диссертациянинг қисқача тавсифи (аннотацияси) ўзбек, рус ва инглиз тилларида бир варақ хажмида ифодаланиши.

8.  Фойдаланилган адабиётлар рўҳатида интернет манбалар бўлиши.

9.  Диссертация доирасида яратилган дастурий таъминот матни иловада келтирилиши.

10.  Ҳимоя жараёнида фойдаланилиши мўлжалланган тақдимот материаллари иловада келтирилиши.

11.  Диссертация титул варағида, тақризларда ва умуман диссертация матнида имзолардан ташқари барча ёзувлар фақат компьютерда бажарилиши.

12.  Диссертация мавзуси кафедрада ўтган даврда бажарилган мавзулар билан айнан такрорланиши тақиқланади.

13.  Бошқа адабиёт ва интернет манбалардан айрим бандларни тўлиғича кўчириш тақиқланади.

 

6. АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ

 

1. Кузин Ф. А. Магистерская диссертация. Методика написания, правила оформления и порядок защиты. - М.: Ось-89. 1998.-304 с.

2. Нормативные   документы   по   реформированию   системы   высшего образования   РУз.   -   Ташкент,   Издательство   "Молния",   Банк-молия академияси нашриёти, 1999.-179 с.

3. Методические указания по написанию, оформлению и подготовке к защите магистерской диссертации - Ташкент, Издательство "Молния", Банк-молия академияси нашриёти, 1999.-179 с.

 

 

 

 

 

 

 

1 илова

 

АТ кафедра мудири

_____________________ га

________________гуруҳ талабаси

_________________________ дан

(талаба фамилияси, исми-шарфи)

 

 

А Р И З А

 

 

 

мавзуидаги магистрлик диссертация ишини менга бириктириш ва

ни

(фамилияси, исми, шарифи)

раҳбар этиб тайинлашни сўрайман.

иш жойи ____________________________________________________________________

лавозими___________________

илмий даража ва унвони___________________________________________

 

«__»___________20___ йил                                          ________________________

                                                                                                  (талаба имзоси)

Магистрлик диссертация ишга рахбар бўлишга розиман

 

«__»__________ 20___ йил                                      ________________________

                                                                                                  (раҳбар имзоси)

 

Талаба манзили, телефони: ______________________________________________________

Рахбар хизмат ва уй телефонлари: _____________________________________________

 

Кафедра мудири_________________

                                                (имзо)

 

2 илова

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

Ахборот технологиялари факультети АТ  кафедраси

 

Мутахассислик – Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича)

Т А С Д И Қ Л А Й М А Н

Кафедра мудири_______

20__й «____»________

 

Магистрлик диссертациясига

 

Т О П Ш И Р И Қ

 

(фамилияси, исми, отасининг исми)

 

1. Диссертация мавзуси

 

 

2. 20__ йил «__»__________ даги_№ __сонли буйруқ билан тасдиқланган

 

3. Диссертацияни химояга топшириш муддати_________

 

4. Диссертацияга оид дастлабки маълумотлар: тадқиқот тизимининг тавсифи, тизимни яратишга техник топшириқ,  объектнинг тизимли ва ишчи лойиҳаси ва ҳ.к.лар

 

5. Хисоблаш-тушунтириш ёзувларининг мазмуни (ишлаб чиқиладиган масалалар рўйхати): танланган мавзунинг долзарблигини асослаш; тадқиқотнинг мақсади ва уни амалга оширишда ҳал қилиниши лозим бўлган масалларни аниқлаштириш; тадқиқот предмети ва объектини аниқлаш ва тавсифлаш; тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва қайта ишлашни олиб бориш; хулосалар келтириб чиқариш, олинган натижаларни баҳолаш ва ўқув жараёнида қўллаш бўйича таклифлар бериш.

 

 

6. График материаллар рўйхати: 1) Масаланинг қўйилиши, 2) Мавжуд ечимларнинг таҳлили, 3) Танланган ёндашувни асослаш, 4) Тизимнинг функционал схемаси, 5) Маълумотлар базасининг тузилиши, 6) Асосий экран формалари, 7) Ҳисобот формалари.

 

 

7. Топшириқ берилган сана:__________________________

 

Раҳбар_____________

(имзо)

 

    Топшириқ олдим _________

(имзо)

 

 

 

 

8. Диссертациянинг айрим бўлимлари бўйича маслахатчилар

 

Қисм

Маслахатчи ўқитувчининг Ф.И.Ш.

Имзо, сана

Топшириқ берилди

Топшириқ олинди

 

Кириш

 

Назарий қисм

 

Асосий қисм

 

Амалий қисм

 

Якун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9. Диссертацияни бажариш графиги

 

   Бажариладиган вазифалар,

 топшириқлар номи

Ҳажми,

бет

Бажарилиш

 санаси

Бажарил-ганлик

тўғрисида

раҳбарнинг

  белгиси

      Кириш

 

 

 

  1. Назарий қисм

 

 

 

1.1       Ишдан мақсад

 

 

 

1.2           

 

 

 

 

1.3          

 

 

 

 

1.4       Диссертация масаласининг қўйилиши

 

 

 

 

 

 

 

      2. Асосий қисм

 

 

 

        2.1 Ишни ташкиллаштириш

 

 

 

        2.1.1   

 

 

 

 

        2.1.2  

 

 

 

 

        2.1.3  

 

 

 

 

 

 

 

 

        2.2

 

 

 

        2.2.1

 

 

 

 

        2.2.2  

 

 

 

 

        2.2.3

 

 

 

   Бажариладиган вазифалар, топшириқлар номи

Ҳажми,

бет

Бажарилиш

 санаси

Бажарил-ганлик

тўғрисида

раҳбарнинг

  белгиси

        2.2.4

 

 

 

 

 

 

 

 

        2.3 Ижодий ёндашув

 

 

 

        2.3.1

 

 

 

 

        2.3.2

 

 

 

 

       

 

 

 

        2.4 Хулоса

 

 

 

 

 

 

 

      3. Амалий қисм

 

 

 

        3.1 Мавжуд тизимлар таҳлили

 

 

 

        3.2 Ишнинг амалий қўлланилиши

 

 

 

        3.3 Лабаратория ишлари

 

 

 

        3.4 Ҳулоса

 

 

 

 

 

 

 

      4. Якун

 

 

 

        4.1 Яратилган тизим структураси

 

 

 

        4.2 Дастур листинги

 

 

 

        4.3 Асосий тушунчалар

 

 

 

        4.4 Изоҳли луғат

 

 

 

        4.5 Фойдаланилган адабиётлар

 

 

 

 

 

 

Битирувчи _______________200_ йил «___»__________

(имзо)

 

Раҳбар __________________200_ йил «___»__________

(имзо)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3  илова

 

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

Қўл ёзма ҳуқуқида

УДК 33:681.3(075)

 

 

Фамилия, исми, отасининг исми

 

 

 

Магистрлик диссертацияси мавзуси

 

Мутахассислик :  5A330204 – Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича)

 

ДИССЕРТАЦИЯ

«Бошқариш ва ахборотларни автоматлаштириш тизимлари» мутахассислиги бўйича магистр даражасини олишга

 

 

 

Диссертация кўриб чиқилди ва

ҳимояга тавсия этилди.

«АТ» кафедраси мудири

_____________________

 

 

 «___»____________20__йил

 

Илмий раҳбар:

 

______________

 

«___»_________20__йил

 

 

 

 

Тошкент – 2011


 

4  илова

 

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

5A330204 – Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) мутахассислиги магистранти _____________________________________________

 ______________________________________________________________________

мавзусидаги магистрлик дисертация ишига илмий раҳбарнинг

 

ФИКРНОМА

 

Диссертация иши мавзусининг долзарблиги

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Олиб борилган тадқиқотнинг кафедра илмий йўналиши билан алоқаси

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тадқиқот ишининг янгилиги

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тадқиқотчининг илмий ишга бўлган лаёқатига қисқача тавсиф

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Хулосаларнинг сифати

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Диссертациянинг магистрлик диссертациясига қўйилган талабларга мослиги

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Илмий раҳбар:

(раҳбар иш жойи)

(лавозими)

(илмий унвони)

                                                              (раҳбар Ф.И.Ш.)

 

“___” _______ 20__ йил

 

 

5  илова

 

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

5A330204 – Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) мутахассислиги

магистранти ___________________________________________________________

 ______________________________________________________________________

 

мавзусидаги магистрлик дисертация ишига ташқи

 

ТАҚРИЗ

 

Диссертация иши мавзусининг долзарблиги

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тадқиқот янгилигини асосланганлиги                                                                   

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Магистрлик диссертациясининг мазмуни ва тугалланганлигига танқидий мулоҳаза

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Диссертациянинг магистрлик диссертациясига қўйилган талабларга мослиги

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Рецензент

ецензент иш жойи)

(лавозими)

(илмий унвони)

                                                              (рецензент Ф.И.Ш.)

 

“___” _______ 20__йил

 

 

 

 

МУНДАРИЖА

 

 

Кириш ....................................................................................................

3

1.

Магистрлик диссертациясининг тузилмаси ва мазмуни ………….. 

4

2.

Магистрлик диссертациясини керакли шаклга келтиришнинг асосий талаблари ……………………………………………………..

10

3.

Ҳимояни тайёрлаш ва  ҳисоботни  тайёрлаш ……………………….

13

4..

Магистратурада  диссертация мавзуларини аниқлаш, уни бажариш бўйича илмий тадкикот ишларини ташкил этиш ……….. 

14

5.

Магистрлик  диссертациясини бажариш жараёнида қатъиян  риоя қилиниши  талаб этиладиган қоидалар ……………………………..

16

6.

Адабиётлар рўйҳати ………………………………………………….

17

 

1 илова …………………………………………………………………

18

 

2 илова …………………………………………………………………

19

 

3 илова …………………………………………………………………

22

 

4 илова …………………………………………………………………

23

 

5 илова …………………………………………………………………

24

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                         

 

                               Магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва           ҳимоя қилиш бўйича услубий  кўрсатмалар.

 

 

    Услубий  кўрсатмалар Тошкент ахборот технологиялари университети Ахборот технологиялари факултетининг илмий-услубий кенгашида муҳокама қилинган ва чоп этишга тавсия этилган.

  “ 26 “  июнь  2011 й.

Баённома     № 12

 

 

 

 

 

Тузувчилар:          т.ф.д., проф. Зайнидинов Х.Н.,

т.ф.н., доц. Зайнутдинова М.Б.,

                  и.ф..н, доц.  Хачатурова Е.М.

 

           

 

 

Жавобгар тахрирчи :        Зайнидинов Х.Н.

                        Корректор:    Зайнутдинова М.Б .