ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ КАФЕДРАСИ

 

 

 

 

Х.Н. Зайниддинов, М.С. Якубов

 

 

 

ЭЛЕКТРОН   ХУКУМАТ ТИЗИМИНИНГ  МОДЕЛЛАРИ

 

Маърузалар матни

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент 2015

М У Н Д А Р И Ж А

 

К и р и ш

4



1-мавзу

(2 соат).

Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий асосларини  миллий ва жаҳон тажрибасини ўрганиш ..................................

 

5



2-мавзу

(2 соат).

Электрон  ҳукуматнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари тушунчаси, электрон ҳукумат тизимини  жорий қилиш босқичлари. ..................................................................................

 

17



3-мавзу

(2 соат).

Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий базасини яратишда (G2C, G2В, G2G, G2Е, G2F) ва  ўзбек модели........

 

27



4-мавзу

(2 соат).

 Электрон  ҳукуматнинг меёрий ҳуқуқий базаси таркиби ва  уни ривожланиш концепцияси..................................................

 

34



5-мавзу

(2 соат).

Ўз – ўзини бошқариш тизимида фуқоролик жамиятининг асосий факторлари .....................................................................

 

40



6-мавзу

(2 соат).

Электрон ҳукуматнинг тузилмаси ва

инфраструктураси .......................................................................

 

44



7-мавзу

(2 соат).

Давлат бошқарув органлари хизматчиларининг “Электрон ҳукумат” тизимини ривожланиш жараёнидаги ўрни .............................................................................................

 

53



8-мавзу

(2 соат).

Электрон ҳукуматнинг ташкилий ва ҳуқуқий базасини шикллантиришда фуқаролар иштироки ...................................

 

68



9-мавзу

(2 соат).

Электрон ҳукумат тизимининг шакллантириш усуллари. Халқаро стандартларга асосланишда электрон  ҳукумат.........................................................................................

 

75



10-мавзу

(4 соат).

Электрон ҳукумат янги қонун, меёрий хужжатларни ишлаб чиқиш технологияси ..................................................................

 

82



11-мавзу

(2 соат).

Электрон ҳукумат ташкилий тузилмаси ва ҳуқуқий базасининг моддий ва ахборот ресурслари..............................

 

92



12-мавзу

(2 соат).

Электрон ҳукумат тизимда ахборот оқимини логистикасини таъминлаш усуллари ...................................................................

 

102



13-мавзу

(4 соат).

Ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишда электрон ҳукумат ташкилий-ҳуқуқий базасига асосланиш.....

 

122



14-мавзу

(2 соат).

 Инновацион технологияларни тадбиқ этишда стандартлар ва меёрий ҳуқуқий хужжатларга асосланиш технологияси ..

 

128



15-мавзу

(2 соат).

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда Электрон  ҳукумат ташкилий-ҳуқуқий базасининг  аҳамияти

 

135



16-мавзу

(2 соат).

Электрон  ҳукумат ташкилий ҳуқуқий базасининг таълим тизимини модернизациялашдаги аҳамияти ..............................

 

159



17-мавзу

(2 соат).

 Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш сиёсати. Соҳа йўналишларни тизимли таҳлил қилиш .....................................

 

170



18-мавзу

(2 соат).

Электрон ҳукуматнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини  ривожлантириш истиқболлари ..................................................

 

175

 

Адабиётлар....................................................................................

187

 


 

                                       К И Р И Ш

 

Республикамизда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида миллий ахборотлаштириш тизимини шакллантириш, жамият ҳаёти ва бошқарувнинг барча жабҳаларига замонавий ахборот технологиялари, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммовий равишда жорий қилиш ва улардан фойдаланиш, фуқороларнинг ахборотга эҳтиёжларини тўлароқ қондириш ва жаҳон ахборот ресурсларига уланиш имкониятларини кенгайтириш асосий вазифалардан ҳисобланади. 

Республикада телекоммуникациялар соҳасини техникавий қайта жиҳозлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда, аҳолига хизмат кўрсатишда уларнинг аҳамияти ўсиб бормоқда. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ўсмоқда, замонавий техника ва технологиялар татбиқ қилинмокда, тармоқларни ривожлантириш ва замонавийлаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кўпчилик мамлакатларда алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотлаштиришни ривожлантириш миллий стратегияси изчил жорий этилмоқда, шунингдек мамлакатлар ўртасида ахборот ҳамкорлиги жамиятини қуриш ва ривожланиш стратегиясини таъминлаш борасида тузилган дастур ва режалар амалга оширилмоқда. Бундай ёндошиш АКТ иқтисодий-ижтимоий ҳаётда кенг доирада қўллаш, ахборот коммуникациянинг эволюцион ривожланишини таъминлаган ҳолда рақобатни юзага келишини таъминлайди.

Ахборот коммуникациянинг ривожланиши кўппараметрли ва кўпфакторли жараён ҳисобланиб, ахборот коммуникация технологияларини, қурилма ва тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида қўллашга ва ахборот жамиятини ва инфраструктурасини шакллантиришга асосланган.

 

Маъруза 1. Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий асосларини  миллий ва жаҳон тажрибасини ўрганиш (2 соат).

Режа:

1.     Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий асослари хақида умумий маълумотлар.

2.     Индексация кўрсаткичларини тахлил қилиш.

3.     Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий базасини пайдо бўлишидан ҳозиргача амалга оширилган ишлар, миллий ва жаҳон тажрибаси ютуқлари.

 

Калит сўзлар: электрон ҳукумат, индексация кўрсаткичи, электрон ҳукуматнинг ташкилий асоси, стратегик устуворлик, электрон маъмурият, электрон демократия, он-лайн хизмат.

 

                 Ўзбекистон Республикаси шаклланаётган глобал ахборот жамиятида муносиб ўринни эгаллашга интилмоқда.  Ушбу мақсадларга эришиш учун мамлакат Ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ахборотлаштириш  жараёнларини фаоллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тез суръатларда ривожлантириш, уларни иқтисодиёт ва жамиятнинг барча соҳаларида жорий этиш ҳамда фойдаланишнинг стратегик устуворликлари белгиланди .

 Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳақида сўз юритар эканмиз биз давлат бошқарувида АКТ қўлланилишини кенгроқ тушунилишига ўтамиз. Ғарбий Европа, Осиёнинг кўпчилик мамлакатларида ва АҚШда икки тушунча фарқланади. Бу тушунчалар бошқарувнинг электронлаштирилишини – электрон маъмуриятни ва электрон демократияни тавсифлайди. Электрон маъмурият деганда ахборот ва коммуникация технологиялари асосида фуқароларга ҳар хил ижтимоий хизматлар кўрсатилиши тушунилган ҳолда кўпчилик ривожланган мамлакатларда шунингдек электрон демократия тушунчасини ҳам фарқлайдилар. Етарлича кенг бўлган ушбу таъриф билан сиёсий таъсир кўрсатилишини ва рақамли ахборотдан фойдаланиш мумкинлигини ва унинг очиқ-ошкоралигини, Интернет туфайли давлат ва жамоатчилик институтларининг иштироки билан фуқаролар ва ташкилотларнинг жамоатчилик фикрини шакллантириш жараёнларида демократик иштирок этишини белгилайдилар. Бунда электрон демократия аввал бошданоқ электрон маъмурият билан биргаликда давлат бошқарувида АКТнинг марказий элементи сифатида қаралиши керак деб  ҳисобланади. Башарти дастлаб фуқароларга фақат электрон хизматлар  кўрсатилишига эътибор жамланадиган бўлса, демократик иштирок  этиш воситаларининг кейинчалик жорий этилиши анча қийин кечади.

Австралия ва Янги Зеландияда барча даражалардаги ҳокимият  органлари ишида Интернетдан, ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳозирнинг ўзидаёқ салмоқли  натижаларига олиб келди. Кейинги беш йил биринчи босқичда давлат бошқарувида АКТ тизими қандай ривожланиши мумкинлигини яққол кўрсатди. Бунда асосий эътибор ҳукумат ахборотини тарқатиш ва хизматлар кўрсатишнинг самаралироқ ва тежамли усулларига  қаратилди. Ушбу вазифа икки жиҳати билан тавсифланади.  Биринчи, асосий жиҳат ҳукуматдан истеъмолчилар ва фуқароларга ахборотнинг самаралироқ оқимини ташкил этиш билан боғлиқдир. Иккинчи жиҳат  Интернет ёки телефон орқали ҳукумат билан ўзаро ҳамкорликнинг хилма-хил турлари учун имкониятларни аста-секин барпо этишдан иборатдир.

Австралиянинг федерал ҳукумати 1997 йилда ўз зиммасига олган  «2001 йилда барча зарур ҳукумат хизматлари онлайн режимида кўрсатилиши» тўғрисидаги мажбурият муваффақиятли бажарилганлигини эълон қилди. Бош вазир Говард (2002 йил февралда)  1600 дан ортиқ хизматлар ҳозирнинг ўзидаёқ турли ҳукумат  муассасалари томонидан онлайн режимида кўрсатилаётганлигини  маълум қилди. Асосий соҳаларда ахборот ва хизматлар кўрсатиш  даражасини янада ошириш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш учун янги портал (www.australia.gov.au) ишга  туширилди.

Янги Зеландияда давлат бошқарувида АКТни жорий этиш стратегияси 2000 йилда ишлаб чиқила бошланди. Ушбу стратегия бир нечта устувор йўналишларда, шу жумладан ҳукумат хизматларига  киришнинг ягона нуқтасини яратишга жамланди (www.govt.nz).  Олдинга қўйилган вазифалар орасида қуйидаги вазифалар бор: хизматлар сифатини ошириш, пул маблағларидан самарали фойдаланиш, Янги Зеландиянинг нуфузини кўтариш ва фуқароларнинг давлатни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш. Стратегия қуйидаги уч асосий принципга асосланган эди: қулайлик ва қониқиш ҳосил қилиш, интеграция ва самарадорлик, иштирок этиш. Биринчи босқичда тегишли ҳимояланган муҳитни таъминлаш, метамаълумотларнинг келишилган тузилмасини ташкил этиш ҳамда ҳукумат web-порталини ривожлантириш стратегияси ва йўналишларини ишлаб чиқиш. 2001 йил декабр ойида стратегия амалга оширилган ташаббуслар ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилди, июль ойида ҳукуматнинг янги портали ўз ишини бошлади.

Европада давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг охирги тадқиқотлари илк тадқиқотлар (2001 йил октябрь) маълумотларига қараганда ўсиш бор эканлигини кўрсатди. 2002 йил апрель ойида тақдим этилган ҳисоботга  мувофиқ Интернетдаги оммавий сервислардан фойдаланиш ва уларнинг интерфаоллиги 10 фоизга ўсган ва 55 фоизга яқинлашган. Европа Комиссиясининг ташаббуси доирасида ўтказилган «Электрон  Европани қиёслаш» («Benchmarking eEurope») тадқиқоти давомида Европа Комиссиясига аъзо бўлган 15 давлатда ҳамда Исландия, Норвегия ва Швейцарияда йигирмата асосий ижтимоий хизматлар  баҳоланди.

Жаҳонда давлат бошқарувида АКТни ривожлантиришнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида яқинда таҳлил ўтказилди ва уч қисмдан  иборат баҳолаш негизида БМТга аъзо бўлган давлатларда ривожланиш  индекси аниқланди. Бу уч қисм қуйидагилардан иборат: давлат  органларининг Интернетда ҳозир бўлиши, телекоммуникация  инфратузилмасининг ҳолати ва одам ресурсини ривожлантириш  даражаси. Ушбу индекс бўйича мамлакатлар  натижаларининг  тақсимланиши уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланиши даражасига мувофиқ келади.

Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари индекслари қуйидагича тақсимланди:

 

Чехия

2.09

Словения

1.66

 

Эстония

2.05

Болгария

1.33

 

Польша

1.96

Қозоғистон

1.28

 

Россия

1.89

Ўзбекистон

1.10

 

Украина

1.80

Қирғизистон

1.01

 

Венгрия

1.79

 

 

 

 

Ҳатто ривожланишнинг энг юқори индексига эга бўлган Чехия ва  Эстония жаҳоннинг етакчи давлатлари бўлган АҚШ (3,11), Австралия  (2,60), Янги Зеландия (2,59) ва Сингапур (2,58) дан жиддий равишда  орқада қолаётганлигини кўриш қийин эмас. Бироқ шунга қарамай, ўтиш иқтисодиётили жамиятларнинг АКТ лойиҳаларини жорий этишда етакчилик қилаётган мамлакатлардан орқада қолиши ташвишлантирадиган ҳолат эмас. Бу яқин ўн йилликда уни бартараф этишнинг мутлақо реал истиқболлари ҳақида гапириш имконини беради.

Чехия. Чехияда АКТни давлат бошқарувига жорий этиш Шарқий Европадаги энг юқори даражалардан бирида туради. Кейинги бир неча йилда Чехия улкан муваффақиятларга эришди ва минтақада етакчи  давлатга айланди. Чехиянинг яқин орада Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан ҳукумат Чехияда телекоммуникацияларни ва ахборот жамиятини янада ривожлантиришнинг йўналишларини белгилаб берувчи ягона ҳужжатни ишлаб чиқди. Ушбу ҳужжат «Ахборот ва  коммуникациялар соҳасида давлат сиёсати – Э-Чехия 2006» деб номланади. Ҳужжат «Электрон Европа 2005: Барча учун ахборот жамияти»  Иш режаси мақсад ва талабларига  йўналтирилган, бироқ Чехия Республикасининг алоҳида эҳтиёжларига жавоб беради. Ҳужжатда қуйидаги устуворликлар ажратиб кўрсатилган: коммуникация хизматларидан фойдаланиш мумкинлиги ва уларнинг хавфсизлиги, аҳолининг ахборот  саводхонлиги, тармоқ орқали давлат хизматлари кўрсатиш ва электрон  тижоратнинг тадрижий ривожланиши учун муҳит яратиш. АКТ  лойиҳаларини молиялаштиришда хусусий сектор ҳамда давлат-хусусий шериклик дастурлари деб аталадиган дастурларнинг маблағлари катта  ўрин тутиши лозим. Бундан ташқари, Европа  Иттифоқининг ҳар хил дастурлари ва жамғармаларига аъзолик Чехияга лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш имконини беради. 2003 йил октябрь ойида Чехиянинг ҳукумат портали – «Давлат бошқаруви портали» очилди. Портал ҳукумат хизматларига киришнинг ягона нуқтасини тақдим этади. Портал ахборотни излаш ва давлат  органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан алоқаларининг таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Портал Ахборотлаштириш вазирлиги томонидан ташкил этилган ва қўллаб-қувватланади. Портал қуйидаги хизматларни кўрсатади; Чехия ва Европа қонунчилиги бўйича маълумотлар базасига кириш, марказий, минтақавий ва маҳаллий  органлар билан алоқа қилинадиган ахборот, фойдаланувчининг ҳаёти  даврига мўлжалланган портал хизматлари бўйича «Your Life» (Сизнинг ҳаётингиз) деб аталадиган йўл кўрсатувчи мавжуд. 2003 йил охирига  бориб кўпроқ хизматлар кўрсатишга эришиш, порталнинг инглиз тилидаги версияси ва хорижий фуқаролар учун ахборот режалаштирилган эди. Лойиҳанинг қиймати – бир йилга 40 млн крон (бир йилга 1, 26 млн евро). 2003 йил январь ойидан бошлаб солиқ тўловчилар солиқларнинг айрим турлари (қўшилган қиймат солиғи, кўчмас мулк солиғи, йўл йиғими) бўйича электрон шаклда декларация топширилиши мумкин. Шунингдек порталдан жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган тўловлари тўғрисидаги билдиришнома ва умумий ҳужжатларни топшириш сингари умумийроқ масалалар бўйича солиқ амалдорлари билан алоқада бўлиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг  учун Молия вазирлигининг маҳсус портали ташкил этилди. Ушбу портал «Солиқ маъмурияти учун ҳужжатларни электрон тақдим этиш»  (ЕРО) деб номланади. Портал хизматларидан икки усулда: электрон  имзо билан ва электрон имзосиз фойдаланиш мумкин. Кейинги ҳолатда  электрон ҳужжатга одатдаги қоғозда тайёрланган хужжат илова  қилиниши керак. Ушбу усулнинг нисбатан фойдаси шундаки, ҳужжатнинг фақат электрон версияси тўлдирилади, яъни бу фақат бир  марта амалга оширилади, шунингдек электрон версия тақдим этилган  кун ҳужжат берилган расмий сана ҳисобланади, «қоғоз» нусхани эса яна  уч кун мобайнида тақдим этиш мумкин.

Электрон имзони сотиб олиш (25 еврога яқин) ва Интернетга уланиш қиймати ушбу тизимни қўллашда солиқ тўловчилар учун асосий харажатлар ҳисобланади. Афзаллиги эса солиқ органлари билан тезроқ ва самарали ўзаро ҳамкорлик қилишдадир. Ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимини жорий этишда солиқ маъмурияти  анча катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Тизимнинг маъмурлари меҳнатига ҳақ тўлаш, аппаратлар билан таъминлаш ва тармоқ  ускуналари, шунингдек зарур дастурий таъминлаш анчагина маблағларни талаб этади. Солиқ органлари солиқ маъмуриятининг тизими ичида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини тежайди.

Эстония. Собиқ совет республикаларидан Эстонияда давлат бошқарувида АКТ энг интенсив ривожланмоқда. Эстония электрон бошқарувни ва электрон тижоратни ривожлантиришга ғайрат-шижоат  билан киришди ва Жаҳон Иқтисодий Форумининг маърузасида билдирилган баҳоларга биноан бугунги кунда электрон тайёргарлик бўйича 82 мамлакат ичида саккизинчи ўринда туради. 2000 йилнинг ўзидаёқ давлат тузилмалари компьютер техникаси билан тўлиқ таъминланди, компьютерларнинг тўқсон фоизи тармоқларга уланди. Эстония ҳукумат портали (www.riik.ee) 1998 йилдан фаолият кўрсатади ва Эстония Республикасининг вазирликлари ва идоралари сайтларига киришнинг ягона шахобчаси ҳисобланади. Эстон тилида ахборот бериш билан бирга маълумотларнинг бир қисми шунингдек рус ва инглиз тилларида тақдим этилади. Порталга кирувчилар давлат органлари билан ўзаро алоқада зарур бўлган бланкалар ва шаклларнинг PDF версияларини ёзиб олишлари мумкин. Порталнинг «Бугун мен қарор қиламан» деб аталадиган кичик бўлимларидан бири қарорлар қабул қилиш жараёнида фуқароларнинг иштирок этиши даражасини оширишга кўмаклашиш мақсадини кўзлайди. Порталга кирувчилар вазирликлар томонидан ишлаб чиқилган қонунлар лойиҳаларига нисбатан ўз фикрлари, ғоялари ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин. Агар ғоя бошқа порталга кирувчилар томонидан қўллаб- қувватланса, у Бош вазирнинг резолюцияси билан ижро этиш учун тегишли давлат органига берилади. Тармоқ бўйича солиқ декларациялари бериш хизмати ишлайди. Унинг ёрдамида солиқ тўловчилар online солиқ декларацияларини  яратишлари, кўздан кечиришлари ва уларга тузатиш киритишлари  ҳамда қўшилган қиймат солиғини қоплашга буюртмалар беришлари,  солиқ ҳисоб рақамлари балансини кўздан кечиришлари мумкин. Солиқ қўмитасининг сайтига кириш учун электрон ID (identification – шахсни  аниқлаш) карталардан фойдаланиш мумкин. Электрон ID карталар  Эстонияда 2002 йил январь ойидан бошлаб чиқарилади ҳамда барча  фуқаролар ва 15 ёшдан катта бўлган доимий резидентлар учун  мажбурий ҳисобланади. Карталар асосий идентификацияловчи ҳужжат  ҳисобланади ва давлат органлари ва тижорат тузилмалари, жисмоний шахсларнинг ўзаро алоқасининг барча турларида қўлланади. ID картада, жумладан, код эгасининг номи ва шахсий коди билан бирга иккита шифрланган сертификат ҳамда юридик жиҳатда ҳақиқий рақамли имзо мавжуд бўлади. Ҳар бир давлат органи тўғрисида батафсил ахборот мавжуд бўлган ҳукумат порталига қўшимча равишда фойдаланувчиларга мўлжалланган «Ахборот портали» мавжуддир. Сайт у ёки бу муассасанинг тузилмаси ва функцияларини муфассал баён этмайди, бироқ Эстония аҳолисига қандай муассаса ва қай тарзда фойдали бўлиши мумкинлигини тушунтиради. Ахборот портали Эстония аҳолисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида амалий ахборот тақдим этади, излашни соддалаштиради ва тезлаштиради. X-road Эстония лойиҳаси барча тармоқ маълумотлар базаларини  бирлаштиради ва ўзида давлат маълумотларининг ўзаро алоқасини таъминлашга уринишни ифодалайди. Ушбу тизим ташкилотлар ва фуқароларга, улар бундай ахборотни олиш ҳуқуқига эга бўлганлари тақдирда Интернет орқали кўпчилик миллий маълумотлар базаларида  маълумотларни излаш имкониятини беради. Тизим шахснинг идентификациясини ва транзакцияларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ID карталарни жорий этишнинг миллий ташаббуси  ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади. Лойиҳа учун масъул бўлган асосий мансабдор шахсларнинг тайёрланганлиги ахборотлаштириш лойиҳаларининг муваффақиятида муҳим рол ўйнайди. Эстония электрон бошқариш академияси – бу шу жумладан электрон демократияни ўз ичига оладиган электрон бошқарув тўғрисидаги билимларни ёйиш мақсадида ташкил этилган нотижорат ташкилотдир. Электрон бошқарув соҳасида ўқитиш ва тадқиқотлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш, шуниндек МДҲ  мамлакатлари, Мўғилистон, Марказий ва Шарқий Европа  мамлакатларидаги ҳамкасблар учун тажриба алмашиш имкониятини бериш академиянинг миссиясидан иборатдир. Академияда ўқитиш курси беш кун давом этади ва бир йилда бир неча марта ўтказилади.

Россия. Бугунги кунда Россия давлат бошқарувида АКТни жорий  этиш «Электрон Росссия» Федерал Мақсадли Дастури (ФМД) доирасида  амалга оширилмоқда ва дастурнинг асосий вазифаларидан бири    ҳисобланади[6,7,8,9]. Ушбу дастурни амалга ошириш 2002-2010 йиллар даврига  мўлжалланган ва уч босқични ўз ичига олади; I-босқич – 2002 йил, II- босқич (жорий) – 2003-2005 йиллар ва III-босқич – 2006-2010 йиллар. Биринчи, тайёргарлик босқичида Россияда АКТ соҳасидаги жорий вазият таҳлил қилинди. Дастурни амалга оширишнинг иккинчи босқичида бошқарув тартиб-қоидалари реинжинеринги (оптималлаштирилиши) ва фуқаролар, тижорат ва давлат тузилмалари учун онлайн хизматларини кейинчалик тўла кўламда жорий этиш учун негиз тайёрлаш вазифалари туради. Дастурни бажаришнинг учинчи  босқичида Россия давлат ҳокимияти органларининг ягона ахборот интфратузилмасини шакллантириш тугалланади ҳамда давлат ахборот тармоғи ресурсларидан жамоа бўлим фойдаланиш пунктлари оммавий ёйилади. Шу тарзда ҳар бир гуруҳ учун ихтисослаштирилган онлайн хизматлари негизида фуқаролар, бизнеслар ва давлат тузилмаларининг тўлақонли ўзаро алоқаси учун асос яратилади. «Давлат бошқарувида АКТни жорий этиш» деганда қандай аниқ саъй-ҳаракатлар назарда тутилади? «Электрон Россия» ФМД қуйидаги ишлар амалга оширилишини назарда тутади: АКТ соҳасида қонунчилик базасини ва тартибга солиш тизимини яратиш, ички ва  идоралараро электрон ҳужжатлар айланишини ташкил этиш, давлат органлари ишини тармоқда эълон қилиш воситасида давлат органлари  иши тўғрисида фуқароларга тўлиқ ахборот бериш, бизнес-тузилмалар  ва давлат органлари ўртасида ахборот оқимларни «электронлаштириш», жумладан солиқ ҳисоботини юритиш, фуқароларнинг ягона ахборот муҳитига киришларини таъминлаш. Бугунги кунда «Электрон Россия» ФМДни амалга ошириш доирасида дастурнинг асосий йўналишлари бўйича ахборотлаштиришнинг бир қанча лойиҳалари амалга оширилган.

2001 йил декабрь ойида Электрон рақамли имзо тўғрисидаги  федерал қонуннинг қабул қилиниши электрон ҳужжатлар айланишини  жорий этиш ва электрон ҳужжатлар мақомини эркинлаштириш йўлидаги муҳим босқичлардан бири бўлди. Қонун электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзони қоғоз ҳужжатдаги ўз қўли билан  ёзилган имзога тенглаштирилишини белгилаб беради. Фуқароларни давлат хизматлари ва ташкилотларининг иши тўғрисида хабардор қилиш мақсадида 1999 йилда Россия Федерацияси Ҳукуматининг веб-сайти – www.government.gov.ru ташкил этилди. Сайт Президент, Ҳукумат аъзолари, вазирликлар, давлат жамғармалари ва ҳоказолар тўғрисида ахборот тақдим этади, шунингдек Россия Федерацияси барча вазирликлари ва идораларининг веб-сайтларига  киришнинг ягона нуқтаси бўлиб хизмат қилади.  Россия Федерацияси солиқлар ва йиғимлар вазирлиги  www.nalog.ru порталига эга, ундан солиқ ҳақидаги қонунлар, шахсий  даромадларга декларация тўлдириш тартиби тўғрисидаги маълумотларни олиш, Россия солиқ ва йиғимлар вазирлигининг тузилмаси ва функциялари билан танишиш ёки форумда долзарб масалаларни  муҳокама қилишда иштирок этиш мумкин. Солиқлар ва йиғимлар вазирлиги Россия Федерацияси алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги билан биргаликда 2005 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россия солиқлар ва йиғимлар вазирлигининг корпоратив тармоғини яратиш  жараёнини тугаллашни ҳамда солиқ инспекцияларини Интернет тармоғига улашни, 2005 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб  электрон счет–фактураларга ишлов беришни бошлашни режалаштирмоқда[5,6,7,10,25,26].

Аҳолининг ахборот ресурсларига кириши имконияти йўқлиги уларни лойиҳалаштириш, ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қиммат турадиган саъй-ҳаракатларни йўққа чиқаради. 2004 йилдан бошлаб ҳар йили камида икки минг жамоа бўлиб фойдаланиш пунктларини фойдаланишга топшириш, ФМДни якунлаш йилида (2010) эса Россиядиги почта бўлимларининг ярмидан ортиғи Интернет тармоғига кириш воситалари билан жиҳозланди.

Қозоғистон. 2004 йил ноябрь ойида Қозоғистон Президенти 2005-2007 йилларда республикада давлат бошқарувида АКТ тизимларини барпо этиш давлат дастурини тасдиқлади. Аҳолининг давлат органлари хизматларидан фойдаланиши жараёнини тезлаштириш ва соддалаштириш ҳамда давлат тузилмалари иши самарадорлигини ошириш дастурнинг асосий мақсадлари ҳисобланади. Давлат дастурини амалга ошириш учун 51,9 млрд танга (қарийб 390 млн АҚШ доллари) ажратлиши режалаштирилмоқда. 2005 йил давомида давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ўн беш фоизи электрон шаклда амалга оширилади, 2006 йилда ҳужжатлар электрон айланишининг ягона тизимини жорий этиш тугалланади, 2007 йил  охирига бориб эса давлат бошқарувини электронлаштиришнинг базавий қисмлари яратилади. Ягона ҳукумат портали ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Уч йил мобайнида ҳар бир қозоғистонлик якка тартибдаги  идентификацияланган калитли электрон гувоҳнома олади, унинг ёрдамида солиқларни тўлаш, мулкни рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, харид қилиш ва бошқаларни амалга ошириш мумкин бўлади. Кенг омманинг ушбу хизматлардан фойдаланишини таъминлаш учун Қозоғистонда почта хизмати негизида жамоавий фойдаланиш пунктлари тармоғини ташкил этиш, шунингдек Интернет тармоғига уланиш тарифларини пасайтириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 50 дан ортиқ одам яшайдиган барча аҳоли пунктлари телефонлаштирилади, республиканинг барча мактаблари эса Интернетга уланади. Ҳозирги вақтда Қозоғистон Республикаси давлат органларининг ҳужжатларнинг электрон айланиши ягона тизимини ишлаб чиқиш  ишлари олиб борилмоқда. Давлат органларининг ҳужжатларнинг  электрон айланиши ягона тизими таркибига идоравий даражадаги  нимтизимлар – вазирликлар, идоралар, агентликларнинг ахборот  тизимлари миллий даражадаги тизимга бирлаштирилган ҳолда   киради. Ҳужжатларнинг электрон айланиши ягона тизимини жорий  этиш давлат органлари ахборот инфратузилмасини барпо этиш ва улар ўртасида автоматлаштирилган ахборот орқали ўзаро муомалани таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур. Қозоғистонниг айрим давлат органлари ҳозирнинг ўзидаёқ давлат  бошқарувида АКТнинг жорий этишнинг асосига айланадиган ахборот тизимларини ишга туширдилар. Масалан, Молия вазирлигининг солиқ қўмитасининг ривожланган ахборот тизими солиқ солиш субъектларига солиқларнинг барча турлари бўйича онлайн декларациялар тўлдириш имконини беради. Қўмитанинг сайтида солиқ тўловчилар учун дастурий таъминоти жойлаштирилган. Унинг ёрдамида солиқ ҳисоботининг электрон шаклларини тўлдириш ва узатиш мумкин. Марказий бошқарув органларида ахборот инфратузилмасини  ривожлантириш билан биргаликда минтақавий ҳокимият органлари  ишида АКТни жорий этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Қозоғистонда  бундай ишларнинг энг муваффақиятли мисоли сифатида Усть- Каменогорск акимиатига тегишли бўлган «Ошкора шаҳар» лойиҳасини айтиш мумкин. 2002 йилдан бошлаб www.oskemen.kz манзили бўйича шаҳар портали жойлашган, унинг саҳифаларидан шаҳарликлар ўзлари учун кўплаб фойдали ахборотларни топиши ҳамда бир қанча хизматлардан фойдаланиши мумкин. Сайт шаҳар акимиатида ҳужжатларнинг электрон айланиши тизимини жорий этиш билан бир вақтда ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Бу акимиат, унинг таркибий  бўлинмалари ва аҳолининг ахборот ўзаро алоқаси тизимини  такомиллаштириш имконини берди. Шаҳар порталида жумладан, «Савол – Жавоб», «Форум», «Сайловлар» рукнлари мавжуд. Улар аҳолига ҳокимиятга савол бериш, шаҳарни ривожлантириш масалалари  юзасидан фикр билдириш ёки шаҳар вакиллик органи депутатлари  тўғрисидаги ахборот билан танишиш имконини беради. Лойиҳа  фуқаролар билан шаҳар ҳокимияти органлари ўртасида шериклик  муносабатларини яратишга йўналтирилган. Шундай қилиб, ушбу бўлимда берилган шарҳдан кўриниб  турибдики, 1990-йиллардан бошлаб давлат бошқарувида АКТни қўллаш  тобора ва кўпроқ аниқ белгилар касб эта бориб устун даражада техник  концепция бўлмай қола бошлади. Боз устига, жаҳоннинг ривожланган  мамлакатлари билан биргаликда Шарқий Европа ва МДҲнинг собиқ  социалистик мамлакатларида тегишли тизимлар динамик ривожланмоқда. Етакчи мамлакатлардан ушбу мамлакатларнинг табиий бўлган ривожланишда орқада қолиши, биринчидан, ривожланган мамлакатлар тажрибасини мослашиштиришнинг мақбул схемалари мавжудлиги билан, иккинчидан, АКТнинг бошқарув тизимларини жорий этиш масалаларида уларни биринчи бўлиб  қўллаган мамлакатлар дуч келган хатолар ва муаммоларнинг олдини олиш имкониятилари билан компенсация қилинади.

Назорат саволлари.

1.     Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий асослари хақида нималарни биласиз?

2.     Электрон ҳукуматнинг индексация кўрсаткичларини тахлил қилишни айтинг.

3.     Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий базасини пайдо бўлишидан ҳозиргача амалга оширилган ишлар сохасида жаҳон тажрибаси.

4.     Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий базасини яратишда янги зеландия ва  Чехия тажрибаси.

5.      Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий базасини яратишда Россия ва Қозоғистон тажрибасини айтинг.

 

Маъруза 2. Электрон  ҳукуматнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари тушунчаси, электрон ҳукумат тизимини  жорий қилиш босқичлари.

(2 соат).

Режа:

1.     Электрон ҳукуматнинг ташкилий ва ҳуқуқий базаси тушунчаси. Жорий қилиш босқичлари.

2.     Ўзбекистонда миллий электрон ҳукумат тизимининг жорий қилинганлиги даражаси.

3.     Давлат бошқарувида АКТ. Хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш.

Калит сўзлар:  электрон ҳукумат,  ҳуқуқий база, аборот-коммуникация технологиялари, Интернет хизмати, электрон рақамли имзо, фармойишлар, қонунлар, электрон тижорат, IР технологиялар.

 

Ўзбекистонда компьютер ва ахборот технологиялари, телекоммуника-ция ва маълумот узатиш тармоқлари, Интернет хизматларини ривожлантириш ҳамда замонавийлаштириш муҳим ва асосий йўналишлардан бири. Ушбу йўналишда уларни жаҳон стандартларига етказиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қўйилган мақсадни амалга ошириш учун республикада зарур меъёрий-ҳуқуқий асос яратилган – «Алоқа тўғрисида»ги, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги, «Почта алоқаси тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармонлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Ривожланиб бораётган бозор муносабатлари шароитида ушбу меъёрий-ҳуқуқий асослар такомиллашиб бормоқда.

Республикада телекоммуникациялар соҳасини техникавий қайта жиҳозлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда, аҳолига хизмат кўрсатишда уларнинг аҳамияти ўсиб бормоқда. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ўсмоқда, замонавий техника ва технологиялар татбиқ қилинмокда, тармоқларни ривожлантириш ва замонавийлаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган.

Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларини жорий этишни жадаллаштириш ҳамда унинг ҳуқуқий асосларини тартибга солишда амалдаги қонун ва қарорлар, фармонлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар муҳим ўрин тутади.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Компьютер-лаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация техноло-гияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонида ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш, жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш каби масалалар мақсад қилиб олинган. Мазкур Фармонда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация техно-логияларини ривожлантириш, уларнинг замонавий тизимларини жорий этишнинг биринчи галдаги энг муҳим вазифалари белгилаб берилган.

Шунингдек, Фармонда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуника-ция технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кен-гаш тузиш ҳамда мазкур йўналиш бўйича республикада юқори мувофиқ-лаштирувчи орган ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Мувофиқлаштирувчи кенгаш зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:

-         компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий халқаро тенденцияларга ҳамда мамлакат-ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мос келувчи устувор йўналишларини белгилаш;

-         компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит ҳамда иқтисодий омилларни вужудга келтириш юзасидан ҳукуматга таклифлар киритиш;

-         компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга оид дастурлар, лойиҳалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;

-         ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, жумладан, мутахассисларни хорижда ўқитиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

-         ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш, инновация бизнесини, шу жумладан, маҳаллий дастурий воситалар ва компьютер техникасини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларини компьютерлаштириш учун шарт-шароит яратиш;

-         ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро ҳамкор-ликни ривожлантиришга, ахборот-коммуникация технологияларининг ин-фратузилмасини ривожлантириш учун хорижий инвестициялар, ҳомийлик маблағлари ва грантларни жалб этишга, таълим муассасаларининг ахборот тармоқларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга кўмаклашиш.

Мувофиқлаштирувчи кенгашга 2002-2010 йилларда телекоммуника-ция ва маълумот узатиш миллий тармоғини ривожлантириш ҳамда давлат бошқарувида электрон технологияларни жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш топширил-ган.

Фармонда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги этиб қайта ташкил этиш ҳамда унга қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклатилган:

-         ахборот тизимлари, телекоммуникациялар ва маълумот узатиш тармоқларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароит яратиш;

-         замонавий халқаро стандартларни жорий этиш, телекоммуникация ва ахборот технологияларига оид маҳаллий стандартларни, техник шартлар ва талабларни ишлаб чиқиб, уларни тасдиқлаш;

-         ахборот ресурслари бозорини ривожлантириш, давлат бошқаруви, бизнес, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим соҳаларида, шунингдек, жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида ахборот алмашувининг электрон шаклларига ўтиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишни ташкил қилиш.

Шунингдек, Фармонда республикага олиб келинаётган компьютер маълумотларини узатиш тармоқларини барпо этишга мўлжалланган асбоб-ускуналар, компьютер техникаси ва унга бутловчи буюмлар, шунингдек, дастурий воситалар, компьютер ва ахборот технологияларига ўқитиш бўйича хизматлар, дастурий воситаларни сотиш, уларга сервис хизмати кўрсатишга имтиёзлар бериш лозимлиги қайд этилган.

Дастурнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бандида, жумладан, ахборотни рухсатсиз ўчириб ташлаш, ўзгартириш, бузиш, кўчириб олиш, тўсиб қўйиш ва ахборот ресурсларига қонуний аралашувга доир бошқа хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, қонунчиликка мувофиқ равишда ҳужжатлаштирилган ва электрон шаклдаги давлат сирини, ахборотнинг маҳфийлигини сақлаш, Ўзбекистон Республикасининг ахборот ва компьютер технологиялари соҳасидаги ахборот хавфсизлигини таъмин-лаш тизимини ташкил   қилиш   ва   ахборот   хавфсизлигини   таъминлов-чи хизматларни шакллантириш, маълумот узатиш тармоқларига ҳимоя воситаларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш, лойиҳаларни ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб бериш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказиш учун доимий ишлайдиган (идоралараро) эксперт гуруҳини тузиш ва ахборотни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, мамлакатимизда ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини ишлаб чиқиш каби тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Қарорда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда 2002-2010 йилларда компьютер-лаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва грант-ларни жалб этиши уқтириб ўтилган.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказига, хусусан, қуйидаги вазифалар юклатилган:

-         Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг буюртмаси бўйича ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳаси-даги дастурлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

-         реал иқтисодиёт тармоқлари, бошқарув, бизнес, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, электрон тижорат дастурини амалга ошириш учун амалий ва мослаштирилган дастурий воситалар, маълумотларнинг ахборот базалари, веб-сайтлар ва бошқа дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган тендерларда иштирок этиш;

-         компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари юзасидан бошқарув органлари, бюджет ташкилотлари ва хусусий бизнесга кенг миқёсдаги ахборот, сервис ва консалтинг хизматлари кўрсатиш.

Сўнгги йилларда замонавий ахборот технологияларини ривожланти-риш ва жорий этиш бўйича қатор қонунлар қабул қилинди. Буларга 2003 йил иккинчи чақириқ 13-сессияда қабул қилинган “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда 2004 йил иккинчи чақириқ 14-сессияда қабул қилинган “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларни мисол келтириш мумкин.

Хусусан, 2003 йил 13 декабрда қабул қилинган “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири АКТнинг сўнгги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда аввалгисидан фарқ қилиб, унда қуйидаги тамойиллар ўз аксини топган:

·        ҳар кимнинг ахборотни эркин олиш ва тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши, ахборот ресурслари-дан эркин фойдаланишини таъминлаш;

·        давлат органларининг, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, шунингдек, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ахборот тизимлари асосида республиканинг ягона ахборот майдонини яратиш;

·        халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет - жаҳон ахборот тармоғидан эркин фойдаланиш учун шароит яратиш;

·        давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бир-бирига мослигини ва ўзаро алоқада ишлашини таъминлаш;

·        ахборот технологияларининг замонавий воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

·        ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини шакллантиришга кўмаклашиш;

·        дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантиришни рағбатлантириш;

·        соҳа йўналишида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатланти-риш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш.

Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ 13-сессиясида қабул қилинган “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун иқтисодиёт, бошқарув ва бошқа соҳаларда ҳужжат юритишнинг бутунлай янги технологиясига ўтиш учун ҳуқуқий йўриқнома вазифасини бажармоқда.

Айтиш жоизки, шу вақтгача республикамизда электрон рақамли имзодан фақат банк фаолиятида электрон тўловларни амалга оширишдагина фойдаланилар эди. “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бу тизимдан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга ҳуқуқий пойдевор бўлди. Республика даражасида электрон рақамли имзодан фойдаланишни тўғри ташкил этиш энг долзарб ва мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Электрон рақамли имзо тизимини шакллантиришда тизимнинг тузилмасига кирувчи барча компоненталарнинг функционал вазифалари, мажбуриятлари, уларга қўйиладиган талаблар ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг аниқлаб берилиши электрон рақамли имзодан фойдаланишни ташкил этишдаги энг асосий ва бирламчи босқич ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида “Ахбо-ротлаштириш тўғрисида”ги қонунга асосан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг асосий вазифалари белгилаб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низом ҳамда унинг ҳудудий бошқармасининг намунавий ва марказий аппаратининг ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон рақамли имзодан фойдаланишнинг ҳуқуқий-норматив базасини такомил-лаштириш тўғрисида”ги қарори ушбу қонуннинг бажарилишини таъмин-ловчи меъёрий ҳужжатлардан ҳисобланади.

Мактаблар, лицейлар, коллежлар ўқувчиларининг, олий таълим муассасалари талабаларининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Интернет тармоғининг миллий сегментида таълим ва билим берадиган ахборот ресурсларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республи-каси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида умумтаълим тармоғи-ни яратиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Унда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликларининг ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг республикадаги турли тузилмалар томонидан маълумотлар узатиш тармоқларида ташкил этилаётган таълим ва ёшларга мўлжалланган ахборот ресурсларини ягона "ZiyoNET" ахборот тармоғига бирлаштириш ва тизимлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Хусусан, тегишли вазирликларга "ZiyoNET" тармоғини шаклланти-риш ва ривожлантиришни, шунингдек, Ресурс маркази ва бўлимларининг тармоқ ахборот ресурсларини мунтазам суръатда жамлаш ва янгилаш борасида самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш топширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва Давлат органларининг ахборот тизимларини ташкил этиш тартиблари тўғрисидаги низомлар тасдиқланган.

Давлат солиқ хизмати органларининг замонавий ахборот-коммуника-ция технологияларини қўллаган ҳолда солиқ тўловчиларга ахборот хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молиявий ҳисоботлар ва ҳисоб-китоблар тақдим этишда электрон ҳужжат айланишини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва Давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори имзоланди.  Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2006-2010 йилларда солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини такомиллаштириш дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилишига доир ишлар ташкил этилишини таъминлаш лозимлиги уқтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган принципиал янги ахборот марказларини ташкил этиш, шунингдек, аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида имзоланган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар республикамизда ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шаклланти-риш, барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришни таъминлаш бўйича ҳуқуқий асос ва йўриқнома вазифасини ўташи шубҳасиз.

 

Назорат саволлари.

1.     Электрон ҳукуматнинг ташкилий ва ҳуқуқий базаси жорий қилиш босқичлари.

2.     Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимининг жорий қилинганлиги даражаси қандай?

3.     Давлат бошқарувида АКТ қўллаш брсқичларини тушунтиринг.

4.     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва Давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳақида нима дея оласиз?

5.      Ўзбекистонда ахборот-кутубхона тизимларини ривожлантириш соҳасида олиб борилган ишларни айтинг.

 

Маъруза 3.  Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий базасини яратишда (G2C, G2В, G2G, G2Е, G2F) ва  ўзбек модели (2 соат).

Режа:

1.     Муносабатлар ва уларнинг иштирокчиларини аниқлаш.

2.     Муносабатлар асосида модулларни ўрганиш. Салбий ва ижобий таъсир кўрсатувчи омиллар. Модулларни қўллашга мисоллар.

3.     Давлат бошқарувининг амалда қўлланилувчи бешта модулини ўрганиш Ўзбек модели.

4.     Аҳоли ва тижоратга давлат хизматларини мувофиқлаштириш. Географик жиҳатдан жойлашиш  масофаси таъсирини камайтириш.

Калит сўзлар: давлат органлари, бизнес субъектлари, фуқаролар, модуллар, муносабатлар, ягона портал, географик жойлашув, норматив-ҳуқуқий база, факторлар, ахборот ресурслари.

 

“Электрон ҳукумат” тизимини яратишдан асосий мақсад субъектив факторларни камайтирган ҳолда давлат хизматидаги мансабдор шахсларни фуқаролар билан яқинлаштиришни таъминлашдир. Бундан жамият ҳеч бўлмаганда порахўрлик ва коррупциянинг камайиши кўринишида фойда кўриши мумкин.

Албатта, содир бўладиган ўзгаришлар сайлов тизими, қонунчилик фаолияти, барча даражадаги ҳокимиятларнинг фуқаролар олдидаги масъуллиги назоратини амалга ошириш тизимлари, уларнинг бирлашма-лари ва тадбиркорлик фаолиятини қамраб олиши лозим. Қисқача қилиб айтганда, бу жараённи жамият ҳаёти асосини аниқловчи уч муҳим субъектнинг ўзаро муносабатлари кўринишида тасаввур қилиш мумкин Булар: давлат, мамлакат фуқаролари ва бизнес субъектлардир. Бунда фуқаролар биргаликда  фуқаролик жамиятини ташкил этса, бизнес субъектлари эса мамлакатнинг иқтисодиётини аниқлайди, давлат эса ўзаро муносабатларни бирлаштирувчи ёки интеграцияловчи тизим ҳисобланади. Бу муносабатлар қуйидаги учта ним тизим ёки бошқача айтганда, “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий модулларида намоён бўлади:

·          давлат бошқарув органларининг ўзаро алоқаларига йўналтирилган модул G2G (жаҳонда қабул қилинган давлат давлат учун - government to government жумласининг қисқартмаси асосида қабул қилинган белги);

·          ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2B (давлат бизнес учун - government to business);

·          ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2C (давлат фуқралар учун - government to citizens).

 “Электрон ҳукумат” тизими, хусусан, унинг G2G модули тўғрисида сўз юритганда, барча даражадаги давлат ҳокимияти органларининг бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш, бу органларни аҳоли ва бизнес субъектлари билан ўзаро муносабат функцияларини қўллаб-қувватловчи компьютер тизимларини яратиш тушунилади. Агар идораларда ушбу жараёнлар автоматлаштирилмаган бўлса ёки электрон ҳужжат айланиши мавжуд бўлмаса, давлатнинг ички трансакциялари амалга оширилган ва қоғозсиз иш юритиш режими жорий этилган деб бўлмайди. Бу борада фақат алоҳида жорий қилинган амалиётлар, масалан, электрон почта орқали маълумот жўнатиб, қоғозга чоп этиб, мансабдор шахсга қўл қўйдириш жараёни электрон ҳукумат тизимидан йироқдир.

Ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот ресурсларини шакллантиришдан ташқари электрон ҳукумат норматив-ҳуқуқий база қабул қилишни ҳам талаб этади. Яъни, ҳужжат электрон кўринишининг қоғоздаги кўриниши билан ҳуқуқий жиҳатдан тенг кучга эга эканлиги ва у билан асосий бош ҳужжат кўринишида иш юритиш мумкинлигига асос бўла оладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар зарур бўлади. Буларга “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қонунларни мисол қилиш мумкин.

G2G модули бутун электрон ҳукумат тизимининг асосини ташкил этиб, бу модулсиз ахборот коммуникация технологияларини давлат бошқарувида жорий этиб бўлмайди. Давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғи бу модулнинг моддий-техник ва ахборот-коммуникацион асоси сифатида хизмат қилади. Давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғи ўз ичида давлат муассасалари ўртасида ахборот алмашиниш, давлатнинг фуқаролар, бизнес субъектлар, шунингдек, Интернет глобал ресурслари орқали бошқа ташқи фойдаланувчилар билан алоқаларини таъминлайди.

Муносабат ва алоқаларнинг ушбу модул ёрдамида ҳал этиладиган асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

·          давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг ахборот массивлари, банклари ва маълумот базаларини ягона тизимга интеграциялаш;

·          барча давлат тузилмаларини электрон ҳужжат айланишига ўтказиш ва уни оптималлаштириш;

·          давлат қарорларини ишлаб чиқишни, узатиш ва ижросини назорат қилишни оптималлаштириш;

·          ҳукумат ресурсларидан фойдаланиш тезлигини ошириш мақсадида ягона давлат порталини яратиш;

·          давлат хизматчилари ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш ва уларнинг малакасини ошириш.

Бундан ташқари, давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғидаги Интранет тизими ўз хусусиятлари билан Интернет тизимидан фарқ қилмаган ҳолда, жамиятни ахборотлаштиришдаги асосий дастурий воситалардан ҳисобланади. Бу тизимдан фойдаланишни ўрганиш учун давлат хизматчиси қўшимча билим олиши, малакасини ошириши зарур.  

G2В модули, биринчи навбатда, иқти­со­диёт соҳасидаги дав­лат бошқарувининг амал­даги тизимини дав­лат ва бизнес тузилма­ларининг умумий иши йўли­да – бизнес субъект­ларидан ҳар бирининг, бинобарин, мамлакатнинг равнақ топиши учун уларнинг тадрижий ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмига айлантиришдан иборатдир.

Муносабатларнинг ушбу модулида куйидагилар асосий субъект ҳисобланади: бюджет ва солиқларни тартибга солиш, давлат органлари ва тижорат тузилмаларининг ўзаро иқтисодий ҳамкорлиги, кредитлар, инвестициялар ва бошқа молиявий ресурсларни бошқариш, тижорат фаолиятини лицензиялаш ва бошқалар.

G2В модули қуйидагиларни таъминлаши лозим:

·          бизнес тузилмалари олдида турган қоғозбозлик ва маъмурий тўсиқларни бартараф этиш;

·          давлат бошқарувининг ортиқча бўғинларини қисқартириш, тартибга солиш ва ҳужжатлар айланишининг рақамли технологияларини кенг жорий этиш йўли билан бизнес жараёнларини ва транзакцияларни тезлаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш;

·          қонунлар ва бозор талабларидан келиб чиқиб, ресурсларни мақсадга йўналтириб, эркин бошқариш.

Ушбу модул вазифаларини ҳал этиш учун бизнес субъектларига қуйидаги хизматларни кўрсатишни назарда тутади:

·          компанияларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;

·          ваколатли ташкилотлардан лойиҳа ҳужжатларига рухсатномалар олиш ва улар билан келишиш (экология, қурилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш);

·          лицензиялар олиш ва улар муддатини узайтириш;

·          юридик маслаҳатлар, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш-лар тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ ахборот олиш;

·          бюджетга (даромад, фойда, қўшилган қиймат, йўл, ер солиқлари ва бошқалар) ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий корпоратив тўловларни амалга ошириш;

·          бухгалтерия, молия, солиқ ва статистика ҳисоботларини расмийлаш-тириш ва бошқалар.

G2B хизматлари турли ижтимоий гуруҳ вакилларига йўналтирилган бўлиб, бу хизматларнинг асосий мақсади давлат билан боғлиқ ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жараёнларни оптимал бошқаришдан иборат.

Давлат бошқарувининг ахборот-коммуникация тизимлари бугунги кунда кўплаб мамлакатлар аҳолиси кундалик ҳаётига тобора кенгроқ жорий этилмоқда. Давлат томонидан хизмат кўрсатишда бу хизмат қайси муассаса томонидан ва қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, энг асосийси фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишларига барҳам беришдан иборат. Бу хизматларга қуйидагиларни назарда тутмоқ жоиз:

·          солиқ декларацияларини тақдим этиш ва шахсий тўловлар: даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ҳ.к.ларни амалга ошириш;

·          ижтимоий таъминот хизматларидан фойдаланиш, грантлар ва қарзлар олиш;

·          шахсий ҳужжатлар – паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш;

·          фуқароларни доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, манзил ўзгарганлиги тўғрисида билдиришнома бериш;

·          шикоят ва аризаларни қабул қилиш, юридик масалаҳат бериш хизматлари;

·          иш излаш ва мутахассисларнинг касб даражасини электрон тест синовидан ўтказиш бўйича меҳнат биржалари хизматлари;

·          соғлиқни сақлаш тизими хизматлари (интерактив маслаҳатлар, қабулга ёзиш ва бошқалар);

·          олий ўқув юртларига кириш тест синовлари, масофадан туриб ўқитиш усули билан давлат таълим муассасаларида малака ошириш ва бошқалар;

·          даромадлар, дивидендлар тўғрисида ахборот ва маслаҳатлар олиш;

·          кредитлар, имтиёзлар ва лицензияларни online тизимида расмийлаштириш;

·          турли бадаллар, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва шуларга ўхшаш бошқа хизматлар.

Шунингдек, тармоқ ресурслари орқали кўрсатилаётган кўплаб давлат хизматларининг ўзига хос молиявий асосини ташкил этувчи электрон пуллар аҳолига кўрсатилаётган замонавий online хизматларидан биридир.

Шундай қилиб, ахборот коммуникацияси тизимларининг давлат бошқарувига кенг жорий этилиши у ёки бу формуляр, гувоҳнома, маълумотнома ва ҳоказолар учун кишиларнинг шахсан давлат муассасаларига келишлари заруриятини анча қисқартиради, истиқболда эса бундан бутунлай халос қилади. Кўплаб мамлакатлар тажрибасини жорий этишнинг дастлабки босқичидаёқ кутилган мақсадга – сўровларга хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш ва кутиш вақтини камайтириш ҳисобига фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланишини енгиллаштиришга эришилади.

“Электрон ҳукумат” тизими мутахассисларининг фикрича, давлат бошқарувига ахборот-коммуникация технологияларининг кириб келиши иқтисодиётнинг ривожланишини тезлаштириш имкониятини яратади, маъмурий буйруқбозлик асосида келиб чиқадиган сарф-харажатларни камайтиради, давлат ташкилотларининг иш унуми ва самарасини оширади, аҳолининг турли ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳисобига фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича имкониятларни кенгайтиради, давлат хизматларининг фаолиятидаги шаффофликни яратади ва бюрократик тўсиқларни камайтиради.

Шундай қилиб, “Электрон ҳукумат” тизими қуйидаги асосий мақсадларни ўз ичига олади:

аҳоли ва бизнесга давлат хизматларини кўрсатишни оптималлаш-тириш;

аҳолини давлат бошқарувидаги иштирок этиш даражасини ошириш;

фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш; географик жойлашиш таъсирини камайтириш.

 

Назорат саволлари.

 

1.     Давлат, ахоли ва бизнес субъектлари орасидаги муносабатлар ва уларнинг иштирокчиларини тартибга солиш.

2.     Давлат, ахоли ва бизнес субъектлари орасидаги муносабатлар асосида модулларни ўрганиш.

3.      Салбий ва ижобий таъсир кўрсатувчи омилларни айтинг. Модулларни қўллашга мисоллар келтиринг.

4.     Давлат бошқарувининг амалда қўлланилувчи бешта модулини айтинг.

5.      Ўзбек моделини тушунтириб беринг.

6.     Аҳоли ва тижоратга давлат хизматларини мувофиқлаштириш тўғрисида нима дея оласиз?.

 

 

 

Маъруза 4.  Электрон  ҳукуматнинг меёрий ҳуқуқий базаси таркиби ва  уни ривожланиш концепцияси (2 соат).

 

Режа:

1.     “Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни меёрий ҳуқуқий базасини такомиллаштириш” концепцияси. Мақсад ва вазифалари.

2.     Миллий дастурий махсулотлар ва АБТларни ўрганиш.

3.     Электрон ҳужжат айланишининг электрон ҳукумат тизимидаги роли. Уни такомиллаштириш омиллари.

 

Калит сўзлар: Концепция, электрон хужжат айланиши, ахборот-коммуникация технологияси, дастурий махсулот, ахборотларни бошқариш, меёрий ҳуқуқий база, давлат органлари.

 

“Ўзбекистоннинг электрон ҳукумати” концепциясида Ўзбекистон e-давлатининг асосий мақсади АКТни қўллаш асосида давлат ҳукумат органлари иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш, давлат органлари ва жамият бўғинлари билан ўзаро ҳужжат айланишини ахборот жамияти талаблари доирасида ташкил этишдан иборат. Концепцияда келтирилган тавсиялар давлат ҳокимият органлари бошқарувни электрон ҳокимият режимида ташкил этишнинг бир қатор низом ва технологиялари асосида амалга оширишни белгилайди ва таъминлайди.

АКТни давлат ҳокимияти органлари электрон ҳужжат айланиши ва бошқарувда қўлланилиши ошкора фуқаролар жамияти ташкил этишга, давлат бошқаруви аппарати фаолияти самарадорлигини оширишга, давлат сектори харажатларини камайтиришга, давлат органлари фуқаролик ва хўжалик субъектлари билан ўзаро таъсирини яхшилашга хизмат қилади.

Электрон ҳукумат – шаклланган давлат хизматлари турлари ҳақидаги маълумот ва хизматларни  аҳолига, тижоратга ва давлат органлари шахобчаларига, ташкилот раҳбарларига етказиш, ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиб буюртмачи ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар масофасини мумкин қадар қисқартиришга асосланган.

Бугунги кунда электрон ҳукуматнинг ягона концепцияси яратилмаган, фақат ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат ахборот жамиятидан фуқаролар ва тижорат соҳаси хизматчиларининг керакли маълумотларни олиб ишлатишига бўлган талаблари мажмуаси яратилган холос. Турли даражадаги ва тоифадаги фойдаланувчиларни ягона мақсад бирлаштиради, уларнинг қисқа вақтда, кам сарф харажатда, энг яқин йўл орқали маълумот олиш учун самарали воситага эга бўлишликлари, давлат органлари билан ўзаро муносабатларининг содда, тезкор ва қулай кечишини таъминлайди.

Электрон ҳукумат маъмурият бошқаруви самарадорлиги ва унга боғлиқ сарф харажатларни камайтирибгина қолмай, балки жамият ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради. Бу ўз навбатида демократик жамиятни такомиллашувига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ва давлатнинг халқ олдидаги маъсулиятини янада ошишига олиб келади.

Ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш учун янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ғояси янги давлат менежменти ғояси асосида маъмурий фаолиятда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида 1990 йилларда юзага келди. Лекин “электрон ҳукумат” ибораси кейинроқ (e-government), 1997 йили АҚШ миллий илмий  жамғармаси ташаббуси билан муомалага киритилди. Бу ерда асосий урғу давлатнинг оммавий бошқарув органи тизимига берилган. Янги давлат менежменти асосида электрон ҳукумат дастурини амалга ошириш жараёнида маъмурий ўзгаришлар, оммавий бошқарувнинг ўзига хос хусусиятларини ўз ичига тўлиқ олмади. Шунингдек, жамият тараққиётида янги тенденциялар глобаллашув, тармоқ тузилиши, коммуникация инқилоби, билимлар жамияти юзага келди. Янги техник воситаларни бошқарув жараёнларига тадбиқ этиш 1940 йилларнинг охири ва 1950 йиллар бошларига тўғри келди. Тижоратда фойдаланиш учун биринчи компьютер 1951 йили яратилди.  Бу  “First Ferranti MARKI”  ва UNIVACI ҳисобланади. Бундай компьютерлар аҳолини рўйхатга олишда ишлатилган. 1950 йилларнинг биринчи ярмидан компьютерлардан илмий ва техник соҳаларда, қисман тижорат ва оммавий бошқарувда фойдаланилган. 1965 йилларга келиб, Конгресс сиёсати ва Президент маъмуриятида маълумотларни қайта ишлашда компьютерлардан  фойдаланила бошланди. Асосий эътибор электрон компьютер имкониятларидан фойдаланиб, менежмент фаолияти сарф-харажатларини камайтириш ва самарадорликни оширишга қаратилди. 1966 йилги статистик маълумотларга кўра, ўша йиллари АҚШда 2600 компьютер мавжуд бўлиб, уларда 71 минг мутахассис фаолият юритган. Компьютернинг яратилиши бошқа технологиялар имкониятларига нисбатан кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. Компьютернинг асосий имкониятлари жумласига: инсон ва сунъий йўлдошларнинг коинотга учиши, тиббиёт олами тадқиқотларидаги ютуқлар, солиқ тизимини бошқариш орқали давлат жамғармаларини ошириш, ижтимоий хавфсизликни бошқариш, мудофаа соҳасида логистик тизимни бошқариш, суғурта тўловларини тезлаштириш, атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш, кам харажатли йўлларни лойиҳалаш ва инфраструктурани яратиш киради. Қонунчиликка асосан компьютерлардан давлат фаолиятида фойдаланиш уч ташкилот томонидан амалга оширила бошланди: Бош маъмурий хизмат, Савдо вазирлиги ва Бюджет бюроси. 1970-80 йилларга келиб маълумотларни узатиш ва қайта ишлаш технологияси асосида коммуникацион тармоқлар юзага кела бошлади. Шахсий компьютерларнинг ва уларга мос равишда дастурий воситаларнинг яратилиши Бутунжаҳон ахборот тармоғи ва Интернет юзага келишига сабаб бўлди.

Икки йўналиш – АКТнинг ривожланиши ва оммавий бошқарув модели 1990 йилларда маъмурий ислоҳотлар ўтказилишини тақозо этди. Натижада АҚШда «ҳукуматни янгилаш» (Reinventing government) дастури ишлаб чиқилди. Буюк Британияда 1994-96 йилларда электрон ҳукуматни жорий этиш стратегияси ишлаб чиқилди. 1997 йилга келиб, Британияда консерватив ҳукумат томонидан электрон ҳукумат хизматларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди. 1999 йилга келиб, ҳукуматнинг лейбористлар қўлига ўтиши билан ҳукуматни модернизациялаш дастурига бир қатор янги ғоялар киритилиб, 2000 йил уни жорий этиш дастури - «Электрон ҳукумат»: ахборот асосида оммавий хизмат учун стратегик асос қабул қилинди. 1990 йилларга келиб, бошқа давлатлар ҳам ҳукуматни электронлаштириш дастурини қабул қила бошлади. 1999 йил Европа комиссияси «Электрон Европа яратиш ташаббуси» дастурини ишлаб чиқди.

Электрон ҳукумат қуйидаги йўналишларда ишларни амалга оширишни кўзда тутади:

-         давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандартлар ва таклифларни шакллантириш:

-         ҳукумат ахборот тизими интеграцияси ва АКТ асосида ташкилотлараро ахборот айланиши самарадорлигини таъминлаш;

-         АКТ ёрдамида аҳоли ва давлат бошқарув органлари орасидаги ўзаро боғланиш самарадорлигини таъминлаш;

-         давлат бошқарув органлари фаолиятида ахборот бошқарув тизимини жорий этиш;

-         давлат бошқарув органлари фаолиятини таъминлаш учун намунавий дастурий-техник ечимлар топиш;

-         чора-тадбирлар дастурларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш.

Шундай қилиб, янги асрда “электрон ҳукумат” тизимининг яратилиши муҳим воқеа бўлиб, у барча давлатларни қамраб олган. “Электрон ҳукумат”нинг назарий жиҳатлари унинг амалий тадбиқи билан бирга, ҳар бир мамлакатнинг миллий ва ўзига хос ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда ривожланиб боришида намоён бўлмоқда.

Ахборот, дастурий ва электрон техник воситаларнинг ривожланиши давлат бошқарув жараёнлари ҳамда тузилмасига сезиларли таъсир кўрсатди. Аввалига бу қарорлар қабул қилиш жараёнида маълумотлардан фойдаланиш, йиғиш ва қайта ишлаш самарадорлигини оширишда, кейинчалик барча давлат бошқарув тизимларини ташкил этиш усуллари ва институтлари трансформациясида намоён бўлмоқда. Умуман олганда, электрон ҳукумат ривожланиши электрон бизнес ва электрон тижоратнинг ривожланиши билан характерланади. Давлат электрон воситаларига асосланиб, аҳоли ва тижорат ташкилотларига хизмат кўрсатиб келади, ҳукумат тузилмалари орасидаги ўзаро боғланишни такомиллаштиради. Бунда давлат фаолиятида умумий мақсадга эришилади:

-         давлат ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик шакллари кенгаяди ҳамда мустаҳкамланади;

-         ташкилот ва фуқароларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий ривожланишига эришилади;

-         фаолиятнинг шароитлари ўзгаришларига тез ва самарали мослашади;

-         аҳоли ва тижорат тузилмаларига хизмат кўрсатиш такомиллашади, хизмат кўрсатиш турлари ошиб, нархи пасаяди;

-         давлат бошқарувида ташкилотлараро муносабатларда самарадорлик ошади;

-         давлат бошқарувида кадрлар самарадорлиги ошади;

-         давлат бошқарувида шаффофлик даражаси ва давлат хизматчилари масъулияти ошади, хизматчилар ташаббуслари рағбатлантирилади.

АКТни давлат бошқарувида жорий этиш бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқич – веб порталларнинг яратилиши ҳукуматни электрон тармоқ тузилмасига чиқиши билан характерланади. Бу босқичда ҳукумат бир ёки бир неча сайтга эга бўлиб, ахборот билан таъминлаш вазифасини бажаради. Сайт орқали аҳолига ҳукумат таркиби, вазирлар, агентликлар ва бошқалар ҳақида маълумот беради. Шунингдек, телефонлар, манзиллар, қабул вақтлари ва бошқалар ҳақида маълумотлар жойлаштирилади. Сайтда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан бериб бориладиган саволларга жавоблар ҳам мунтазам равишда жойлаштириб борилиши мумкин.

Иккинчи босқич –веб портал иштирокида ҳукумат сайтлари орқали фойдаланувчиларга махсус ва янги маълумотларни кўплаб тақдим этиш мумкин. Бу маълумотлар ҳукумат нашрлари, ҳуқуқий ҳужжатлар, янги ахборотлардан иборат бўлиши мумкин. Тармоқда ҳукумат агентликлари сони ошиб боради ва ҳар бири билан боғланиш мумкин бўлади. Электрон манзил, қидирув тизими, бирон бир изоҳ ёки таклиф юбориш имконияти юзага келади.

Учинчи босқич – интерактив веб порталлар аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга, давлат тузилмалари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг изчиллигини ҳам оширади. Миллий ҳукумат веб-сайтлари фойдаланувчини веб портал кўринишида тўғридан-тўғри вазирликлар, департамент ва агентликлар билан боғлайди. Фуқаролар ва провайдерлар хизматлари ўртасидаги ўзаро боғланиш тармоқ фойдаланувчиларига ўзларини қизиқтирган маълумотлар билан танишиш имконини беради. Фойдаланувчи махсус маълумотларни олиши, турли бланкаларни тармоқ орқали тўлдириши, раҳбарлар билан битимга келишиши, электрон мажлисларда қатнашишлари мумкин. Бу ерда фойдаланувчи учун сайт хавфсизлиги ва пароли юзага келади.

Тўртинчи босқич –фойдаланувчи учун ахборот оқими веб портали тармоқ орқали ҳужжатларни олиш ва келишувларга эришишни таъминлайди. Фуқаролар визалар, паспорт, туғилганлик ёки ўлим ҳақида гувоҳнома, лицензия, рухсатномалар олиш ва бошқа ахборот хизматларидан фойдаланади. Ҳукумат веб-сайти портал ҳисобланади, фуқароларга ҳукумат тузилмалари ва хизматига тўғридан-тўғри мурожаат этишни таъминлайди. Бундай порталлар ҳукумат тузилмаси ва вазифасидан кўра, асосан, аҳолининг талаб ва эътирозларини инобатга олишга қаратилган. Фуқаролар, шунингдек, солиқ ва коммунал тўловларни тармоқ орқали амалга оширишлари мумкин. Бу босқичда электрон рақамли имзодан фойдаланиш мумкин.

Бешинчи босқич – тўлиқ интеграллашган веб портал ҳукумат портали тармоғи орқали хизмат кўрсатиш ва боғланишни таъминлайди, тармоқ фойдаланувчисига ихтиёрий хизматни ўз вақтида олишини таъминлайди.

         Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш борасида ишлар жадал олиб борилмоқда, унинг амалий тадбиқи ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади, аҳолининг турмуш тарзи ўсади, халқнинг давлат бошқарувидаги иштироки изчиллиги ошади, давлат бошқарув органлари хизматчиларининг раҳбарлик фаолиятидаги масъулияти ошиб, мукаммал қарорлар қабул қилинишига эришилади.

Назорат саволлари.

1.     “Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни меёрий ҳуқуқий базасини такомиллаштириш” Концепцияси.

2.     Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни меёрий ҳуқуқий базасини асосий мақсад ва вазифаларини тушунтиринг.

3.     Миллий дастурий махсулотлар ва Ахборот бошқарув тизимлари тўғрисида нима дея оласиз.

4.     Электрон ҳужжат айланишининг электрон ҳукумат тизимидаги роли.

5.     АКТни давлат бошқарувида жорий этиш босқичлари нимадан иборат?

 


 

 

Маъруза 5. Ўз – ўзини бошқариш тизимида фуқоролик жамиятининг асосий факторлари (2 соат).

Режа:

1.     Электрон ҳукумат тизимида фуқаролар фаолияти ва тадбиркорлик ўрни.

2.     G2C, G2В моделларининг мазмун моҳияти.

3.     Мазкур моделлар асосида кўрсатиладиган интерактив хизматлар ва қўлланадиган ахборот технологиялар.

 

Калит сўзлар: фуқаролар, ўз-ўзига ҳизмат кўрсатиш, модел, маъмурий бошқарув, буюрократик тўсиқ, давлат органи, шаффофлик, виртуал тизим, ахборот манбаи, давлат хизмати, терминал.

 

“Электрон ҳукумат” – давлат бошқарув органлари фаолиятини янгича ташкил этиш шакли, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, ташкилот ва фуқаролар учун ҳукумат хизматларидан ҳамда давлат органлари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотларни қулай тарзда ва юқори даражада тезкор олишни таъминлашдир.

“Электрон ҳукумат” қуйидагиларга имкон яратади:

- аҳоли ва тижоратга осон ҳамда тез хизмат кўрсатишни;

- ўз ўзига хизмат кўрсатиш жараёнларига фуқаролар фаол иштирокини оширишни;

- фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширишни;

- мамлакатни бошқариш ва раҳбарлик қилиш жараёнларида сайловчилар фаоллигини оширишни;

- фуқароларнинг географик жойлашишидаги таъсирининг камайишини.

Электрон ҳукумат қуйидагиларни:

- самарали ва кам харажатли маъмуриятни (маъмурий бошқарувни);

- жамоатчилик ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг тубдан ўзгаришини;

- демократиянинг такомиллашуви ва ҳукуматнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишни таъминлайди.

“Электрон ҳукумат”да эришиладиган энг катта ютуқ – ўз уйи ёки офисдан чиқмаган ҳолда ҳужжатларни расмийлаштириш, шахсий компьютердан фойдаланиб, бюрократик тўсиқларни чеклаган ва қоғозбозликларни камайтирган ҳолда электрон тўловларни амалга ошириш.

“Электрон ҳукумат”ни жорий этиш натижасида давлат бошқаруви самарадорлиги, шунингдек, ҳукумат фаолиятидаги шоффофлик ошади, бу ўз навбатида давлат хизмати таркибидаги коррупция даражасининг кескин камайишига олиб келади. Фуқароларда виртуал тизим орқали ҳукумат ахборот манбаи ва хизмат кўрсатиш бўлимларига боғланиш имконияти юзага келади. Бугунги кунда давлат органлари ва жамоатчилик жойларига юзлаб терминаллар ўрнатилган, булар орқали аҳоли давлат хизматлари билан батафсил танишиши мумкин.

“Электрон ҳукумат” – ғоя, давлат асосий вазифалари ва хизмат турларини электрон кўринишга ўтказади. “Электрон ҳукумат”нинг жамоатчилик вазифаси – давлатнинг тижорат билан, давлатнинг фуқаро билан, давлатнинг ички давлат ости органлари билан ўзаро муносабатларидир. Электрон ҳукуматнинг асосий ички моделлари сифатида тўртта муносабат қаралади:

-G2C –давлат ва фуқаролар ўртасидаги (Governmento–Citizen);

-G2B –давлат ва тижорат ўртасидаги (Government to – Business);

-G2G – давлат ва ҳукуматнингтурли тармоқлари ўртасидаги (Government to–Government);

-G2E – давлат ва давлат хизматчилари ўртасидаги (Government to–Employess).

Электрон ҳукумат яратишнинг асосий вазифаси – сервис ва сервис хизматини кўрсатиш учун инфраструктурани яратишдан иборат. Электрон давлаттушунчаси инглизча “e-government” тушунчасига мос келади.  Айрим ҳолларда электрон ҳукумат деб ҳам таржима қилинади. Замонавий халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда, хусусан, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида government ибораси давлатни ифодалаш учун ишлатилади. Шунга ўхшаш жумла “threebranches of government” ҳукуматнинг фақат ижро этиш органи сифатида эмас, балки уч тармоғи: ижро этувчи электрон ҳукумат, электрон парламент ва электрон суд ҳуқуқи ҳақида фикр юритилади. Электрон ҳукумат электрон иқтисодиётнинг субъекти ҳисобланади. “Электрон ҳукумат” ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган бўлиб, ҳукуматга фуқаролар мурожаатини таъминлайди, самарадорликни оширади ва ҳисоботлар бериб борилишини талаб этади. Бу, ўз навбатида, давлат хизматчилари  ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янгича шаклланиши ва ўзгаришига олиб келади.

“Электрон ҳукумат” – электрон воситалар асосида маълумотларни қайта ишлаш, узатиш ва тарқатиш давлат бошқарув тизими. Электрон ҳукумат – объектив ҳақиқат бўлиб, ахборот муҳитида юзага келадиган электрон ҳукумат институтлари яратилиши ва ривожланишида намоён бўлади. Электрон ҳукумат институтларининг ривожланиши замон талаби ҳисобланиб, асосан, жамият аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган. “Электрон ҳукумат” турли кўринишда электрон хўжалик тармоқлари асосида амалга жорий этиб келинмоқда. Бу, ўз навбатида, жамиятнинг янги тарзда номоддий маҳсулларга (шахсий сифатлар, билим ва ахборот) асосланиб, ривожланишига олиб келади. Илмий-техник ишларнинг ечилишини инобатга олган ҳолда ахборот жамиятини шакллантириш учун бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш лозим: компьютер саводхонлигини ошириш, инфраструктурани шакллантириш, электрон оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш, жумладан, электрон ҳукумат институтларини яратиш лойиҳаси. “Электрон ҳукумат” концепциясининг жорий этилиши на фақат давлат аппарати ишлари самарадорлигини оширади, балки демократиянинг тубдан янги  кўриниши рақамли демократия (digitaldemocracy) модели шаклланишига шароит яратади. Фуқаролар online тизимида овоз бериш орқали маҳаллий ва давлат масалаларини ечишда тўғридан-тўғри иштирок этишини таъминлайди. Масалан, турли партияларга мансуб фуқароларнинг сиёсий масалаларга таклиф ва тавсияларини электрон ҳукумат орқали билдиришлари мумкин.

АКТни давлат бошқарувида жорий этиш бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқич – веб порталларнинг яратилиши ҳукуматни электрон тармоқ тузилмасига чиқиши билан характерланади. Бу босқичда ҳукумат бир ёки бир неча сайтга эга бўлиб, ахборот билан таъминлаш вазифасини бажаради. Сайт орқали аҳолига ҳукумат  таркиби, унинг вазирлари, агентликлари ва бошқалар ҳақида маълумот беради. Шунингдек, телефонлар, манзиллар, қабул вақтлари ва бошқалар ҳақида маълумотлар жойлаштирилади. Сайтда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан бериб бориладиган саволларга жавоблар ҳам мунтазам равишда жойлаштириб борилиши мумкин.

Иккинчи босқич –веб портал иштирокида ҳукумат сайтлари орқали фойдаланувчиларга махсус ва янги маълумотларни кўплаб тақдим этиш мумкин. Бу маълумотлар ҳукумат нашрлари, ҳуқуқий ҳужжатлар, янги ахборотлардан иборат бўлиши мумкин. Тармоқда ҳукумат агентликлари сони ошиб боради ва ҳар бири билан боғланиш мумкин бўлади. Электрон манзил, қидирув тизими, бирон бир изоҳ ёки таклиф юбориш имконияти юзага келади.

Учинчи босқич – интерактив веб порталлар аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга, давлат тузилмалари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг изчиллигини ҳам оширади. Миллий ҳукумат веб-сайтлари фойдаланувчини веб портал кўринишида тўғридан-тўғри вазирликлар, департамент ва агентликлар билан боғлайди. Фуқаролар ва провайдерлар хизматлари ўртасидаги ўзаро боғланиш тармоқ фойдаланувчиларига ўзларини қизиқтирган маълумотлар билан танишиш имконини беради. Фойдаланувчи махсус маълумотларни олиши, турли шакл ва бланкаларни тармоқ орқали тўлдириши, раҳбарлар билан битимга келишиши, электрон мажлисларда қатнашишлари мумкин. Бу ерда фойдаланувчи учун сайт хавфсизлиги ва пароли юзага келади.

Тўртинчи босқич –фойдаланувчи учун ахборот оқими веб портали тармоқ орқали ҳужжатларни олиш ва келишувларга эришишни таъминлайди. Фуқаролар визалар, паспорт, туғилганлик ёки ўлганлик ҳақида гувоҳнома, лицензия, рухсатнома ва бошқа ахборот хизматларидан фойдаланади. Ҳукумат веб-сайти портал ҳисобланади, фуқароларга ҳукумат тузилмалари ва хизматига тўғридан-тўғри мурожаат этишни таъминлайди. Бундай порталлар ҳукумат тузилмаси ва вазифасидан кўра, асосан, аҳолининг талаб ва эътирозларини инобатга олишга қаратилган. Фуқаролар, шунингдек, солиқ ва коммунал тўловларини тармоқ орқали амалга оширишлари мумкин. Бу босқичда электрон рақамли имзодан фойдаланиш мумкин.

Бешинчи босқич – тўлиқ интеграллашган веб портал ҳукумат портали тармоғи орқали хизмат кўрсатиш ва боғланишни таъминлайди, тармоқ фойдаланувчисига ихтиёрий хизматни ўз вақтида олишини таъминлайди.

         Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш борасида ишлар жадал олиб борилмоқда, унинг амалий тадбиқи ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади, аҳолининг турмуш тарзи ўсади, халқнинг давлат бошқарувидаги иштироки изчиллиги ошади, давлат бошқарув органлари хизматчиларининг раҳбарлик фаолиятидаги масъулияти ошиб, мукаммал қарорлар қабул қилинишига эришилади.

Назорат саволлари.

 

1.     Электрон ҳукумат тизимида фуқаролар фаолияти ва тадбиркорликни  ўрни  қандай?.

2.     Электрон ҳукумат моделлари нима?

3.     Интерактив давлат хизмати нима?

4.     G2C, G2В моделларининг мазмун моҳиятини тушунтиринг.

5.     Мазкур моделлар асосида кўрсатиладиган интерактив хизматлар ва қўлланадиган ахборот технологиялар.

 

 

Маъруза 6. Электрон ҳукуматнинг тузилмаси ва инфраструктураси

(2 соат).

Режа:

 

1.     Электрон ҳукумат тизимининг ички тузилмаси.

2.     Давлат хизматлари портали. Электрон хизматлар реестри.

3.     Идоралараро муносабатлар электрон тизими.

 

Калит сўзлар: ички тузилма, ахборот етказиш, норматив-ҳуқуқий ахборот, интерактив хизмат, моделлар, инфраструктура, давлат, мамлакат фуқаролари, бизнес субъекти, хукумат қарорлари.

 

 

Ҳозирги вақтда фуқароларга ахборот етказиш пассив ва мунтазам бўлмаган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқалигина амалга оширилади. Одамлар янги қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа миёрий ҳужжатлар билан газета, телевидение ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали танишадилар. Лекин бу ҳужжатлар билан улар ҳақиқатан ҳам зарурият туғилганда таниша олмайдилар. Масалан, бирор давлат идорасига мурожаат этилганда ахборот излаш муаммоси билан боғлиқ хизматларга дуч келинади. Маълумотларни ҳар доим ҳам эълонлар тахтасидан топиб бўлмайди, бундай ҳолларда фуқаролар керакли маълумотларни бериш имкониятига тўлиқ эга бўлмаган хизматчиларнинг маслаҳатларига муҳтож бўладилар. Ахборот чанқоқлигини чала қондирган фуқаро бундан сўнг бир неча марта навбат кутиб, қониқарсиз хизматга дуч келади. Бундан ташқари, давлат хизматлари тўловини тўлашда ҳам фуқаро жамғарма банкида навбат кутиши мумкин. Ахборотнинг тўлиқ бўлмаганлиги ва хизмат кўрсатишда давлат хизматчиларининг совуққонлиги туфайли фуқаро ўзига тегишли бўлган имтиёзлардан бехабар бўлган ҳолда улардан фойдалана олмаслиги мумкин. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун барча давлат муассасалари хизматларининг тавсифи ва рўйхатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ахборотларни фуқароларга етказиш имконияти мавжуд бўлмоғи зарур. Мамлакатда ахборотлашган жамият шакллантириш доирасида бундай ахборотлар стандартлаштирилган бўлиб, Интернет сайтларида эълон қилиниши лозим.

Лекин “Электрон ҳукумат” Интернет орқали ахборот алмашиниш фаолиятини амалга оширишни бошламасдан, балки, давлат хизматларини шу тизим орқали бажариш имкониятини яратишдан бошланади.

“Электрон ҳукумат” тизими фуқаролар билан ҳокимият, турли ижтимоий хизматлар, қўмиталар, ташкилотлар, умуман олганда, исталган даражадаги раҳбар ходим билан очиқ интерфаол режимда мулоқот қила олиш имкониятини яратади.

“Электрон ҳукумат” тизимини яратишдан асосий мақсад субъектив факторларни камайтирган ҳолда давлат хизматидаги мансабдор шахсларни фуқаролар билан яқинлаштиришни таъминлашдир. Бундан жамият ҳеч бўлмаганда порахўрлик ва коррупциянинг камайиши кўринишида фойда кўриши мумкин.

Хуллас, “Электрон ҳукумат” тизими сарф-харажат талаб қиладиган тизим сифатида эмас, балки, давлат бошқарувини амалга ошириш тамойилининг жамиятни ахборотлаштиришдаги кенг кўламли элементи кўринишида қаралмоғи лозим.

Албатта, содир бўладиган ўзгаришлар сайлов тизими, қонунчилик фаолияти, барча даражадаги ҳокимиятларнинг фуқаролар олдидаги масъуллиги назоратини амалга ошириш тизимлари, уларнинг бирлашмалари ва тадбиркорлик фаолиятини қамраб олиши лозим. Қисқача қилиб айтганда, бу жараённи жамият ҳаёти асосини аниқловчи уч муҳим субъектнинг ўзаро муносабатлари кўринишида тасаввур қилиш мумкин Булар: давлат, мамлакат фуқаролари ва бизнес субъектлар. Бунда мамлакат  фуқаролари биргаликда фуқаролик жамиятини ташкил этса, бизнес субъектлари эса мамлакатнинг иқтисодиётини аниқлайди, давлат эса ўзаро муносабатларни бирлаштирувчи ёки интеграцияловчи тизим ҳисобланади. Бу муносабатлар қуйидаги учта ним тизим, бошқача айтганда, “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий модулларида намоён бўлади (1- расм):

давлат бошқарув органларининг ўзаро алоқаларига йўналтирилган модул G2G (жаҳонда қабул қилинган давлат давлат учун - government to government жумласининг қисқартмаси асосида қабул қилинган белги);

ҳукумат муассасалари, давлат бошқаруви органлари билан бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2B (давлат бизнес учун - government to business);ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2C (давлат фуқаролар учун - government to citizens).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


1- расм. “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий модуллари

 

“Электрон ҳукумат” – давлат бошқарувининг электрон ҳужжат айланиши тизими мамлакат миқёсидаги бошқарув жараёнларининг барчасини автоматлаштиришга асосланган, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ҳамда жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун ижтимоий коммуникация харажатларини камайтириш мақсадига хизмат қилади.

“Электрон ҳукумат” ҳужжатларни бошқариш ва уларни қайта ишлаш жараёнлари билан боғлиқ вазифаларни амалга оширувчи жамоат бошқарувининг умумдавлат тақсимоти тизимини барпо этишни талаб қилади.

“Электрон ҳукумат” анъанавий ҳукуматнинг қўшимчаси ёки ўхшаш жиҳати эмас, балки давлат хизматларини тақдим этишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларидан фаол равишда фойдаланиш асосида ҳамкорлик қилишнинг янги усулини белгилаб беради.

Келажакда «бир дарча остидаги» электрон ҳукумат” бугунгидан кўра долзарблик касб этади. Бу йўналиш web 2.0 тарзидаги ижтимоий тармоқларни ривожлантириш натижаси ҳисобланади. Мазкур технологиялар сиёсий коммуникация имкониятларини кенгайтиради, ҳукумат, бизнес ва фуқаролар ўртасидаги интеграциянинг янги шаклларини вужудга келтиради.

Ҳозирги вақтда “электрон ҳукумат”нинг ягона концепцияси мавжуд эмас, фақат умумий талаблар тўплами мавжуд. Турли тоифадаги истеъмолчиларни ахборот олишнинг самарали воситаларини қўлга киритиш, транзакциялар қийматини камайтириш, давлат органлари билан оддий, тезкор ва қулай тарзда ҳамкорлик қилишга бўлган ягона интилиш бирлаштиради.

“Электрон ҳукумат”ни яратиш фақатгина сарф-харажатларни камайтиришни таъминлабгина қолмай, балки жамият ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиришни таъминлаши ҳам лозим. Бу демократиянинг такомиллашуви ва ҳокимиятнинг халқ олдидаги масъулияти ошишига олиб келади.

“Интерактивлик” тушунчаси. Интерактивлик - техник воситалар, компьютер, уларнинг дастурлари билан фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқот. Демак, компьютер дастурлари шундай яратилганки, биз у ёрдамида компьютер билан мулоқот ўрнатамиз.

Интерактивлик мулоқот тизимини ташкил этиш билан боғлиқ. Ушбу тушунча ахборот назарияси, информатика ва дастурлаш, телекоммуникация тизимлари, социология ва бошқа соҳаларда қўлланилади.

“Интерактив хизмат” тушунчаси. Интерактивлик орқали фойдаланувчи учун моддий, маънавий, ижтимоий, иқтисодий, ахборий ва ишлаб чиқаришнинг турли манбаларидан кўриладиган манфаат мавжуд бўлса, унга интерактив хизмат қилинган деб тушунилади. Яъни, компьютер дастурлари орқали фойдаланувчига интерактив хизмат кўрсатилган.

Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат турлари. Ҳозирги вақтда, мамлакатимизда интерактив хизматлар ташкил этиш, шакллантириш ва уларни бошқаришга катта эътибор берилмоқда. Интерактив хизматлар ташкил этишнинг энг тез ва қулайяхши йўли - Интернет тармоқлари орқали амалга оширишдир.

Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат турларига қуйидагилар киради:

Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвали. Республикадаги транспорт воситалари ҳаракатларининг жадвали бир нечта сайтларда берилган. Фойдаланувчи сайтдан транспорт воситалари қатнови жадваллари орқали ўзига керакли маълумотларни олади. Қуйида ушбу веб-саҳифалар келтирилган:

http://www.orexca.com – сайёҳлар учун мўлжалланган веб саҳифа;

http://www.tgpt.uz – Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари қатнови ҳақидаги веб саҳифа;

http://www.goldenpages.uz/ - Ўзбекистон транспорт қатнови рейс жадваллари саҳифаси.

Авиарейслар жадвали. Авиарейслари бўйича маълумотлар олиш учун http://uzairways.com – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси веб-саҳифасига мурожат қилинади. Сайтда халқаро ва Ўзбекистон миқёсидаги авиақатнов жадваллари берилган (2-расм).

 

2-расм. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси веб-саҳифаси

 

Темир йўл транспорти қатнови жадвали. Республика ички ва ташқи темир йўл қатновлари жадваллари ва улар ҳақидаги маълумотларни қуйидаги веб саҳифалардан топиш мумкин:

1. uzrailpass.uz - темир йўл транспорт қатнови жадвали.

2. www.roxanatour.com - Сайёҳлик фирмаси сайти. Бу сайтдан халқаро ва Ўзбекистон ичидаги темир йўл транспорти ва ҳаво йўллари қатнови жадваллари, шунингдек, меҳмонхоналар ва уларга буюртмалар бериш хақида маълумот олишингиз мумкин.

Янгиликлар. Ўзбекистонга оид янгиликларни uza.uz, gov.uz ҳамда  desk.uz веб-сайтлари орқали олиш мумкин.

Интерактив давлат хизмати – идораларнинг ахборот тизимлари воситасида телекоммуникациялар тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда идоралар томонидан кўрсатиладиган хизматлар.

Интерактив давлат хизмати қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

-     умумий фойдаланиладиган ахборотни эълон қилиш (тарқатиш) - тегишли ахборот тизимлари, шу жумладан, Интернет орқали давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни реализация қилиш;

-     бир томонлама ўзаро ҳамкорлик - электрон шаклдаги ҳужжатларнинг ҳар хил формулярларидан фойдаланиш имкониятини бериш;

-     икки томонлама ахборот айирбошлаш - сўров бўйича қабул қилиш, таҳлил (кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига оладиган идора хизматлари (буюртманомалар ва мурожаатларни тақдим этиш, уларни қайта ишлаш натижаларини тақдим этиш ва/ёки бериш);

-     электрон шаклдаги маълумотлар тўлиқ айирбошланишини амалга ошириш, шу жумладан, хизматлар кўрсатиш ва уларга ҳақ тўлаш.

Описание: Описание: Описание: Описание: Описание: Описание: 765

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

        

3-расм. Интерактив давлат хизматларининг Ягона портали.

Интерактив давлат хизматларининг ягона порталига барча вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри уланган ( 3-расм).

Туманлар раҳбарларини жалб қилиш маҳаллий масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этишга ёрдам беради, чунки улар ўз ҳудудларига тегишли муаммоларни яхши биладилар, зеро, туман миқёсидаги мурожаатлар маҳаллий даражада ҳал этилиши мумкин (4-расм.)

4-расм. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали хизматлари рўйхати.

 

Бугунги кунда аҳолига давлат органларининг веб-сайтлари орқали интерактив давлат хизматлари асосида 500дан ортиқ турдаги интерактив хизматлар кўрсатилмоқда.

Қуйидаги веб-саҳифалардан Давлат бошқаруви ва хўжалик юритувчи органлар веб-саҳифалари орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар, улар фаолияти ҳақидаги янгиликлар, хабарларни олиш мумкин.

-       Ўзбекистон Республикаси ҳукуматинниг портали. http://www.gov.uz

-       Ўзбекистон Республикаси ҳукуматинниг портали. http://www.aci.uz

Бугунги кунда дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари «электрон ҳукумат» тизимини фаол жорий қилмоқда. Бу давлат тузилмаларини бошқаришга, давлат ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда бизнес жараёнларни самарали ривожлантиришга, шунингдек, фуқароларга Интернет тармоғи орқали очиқ интерактив давлат хизматларини кўрсатишга ёрдам беради.

Бугунги кунда «электрон ҳукумат»нинг самарали элементлари сифатида 20 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали gov.uz бўлиб, ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборот ҳамкорлик инфратузилмасининг тизим ҳосил қилувчи элементи ҳисобланади.

Асосий интерактив давлат хизматлари «электрон ҳукумат» тизимининг бир бўлагидир. «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишга доир таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш учун мақсадли кўрсаткичлар ва давлат органлари интерактив хизматларининг турли соҳа ва йўналишлари бўйича индикаторлар ишлаб чиқилган.

«Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилиши натижасида турли инстанцияларга бориш зарурияти ҳамда давлат хизматлари олиш учун давлат хизматчиларига аҳоли ва бизнес вакиллари томонидан бевосита мурожаат қилишни истисно этадиган транзакциявий хизматларга тўлиқ ўтилиши кутилмоқда, бу ўз навбатида, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратилишига ва бизнес юритиш учун шароитнинг яхшиланишига кўмак беради.

 

Назорат саволлари.

 

1.     Электрон ҳукумат тизимининг ички тузилмасини тушунтиринг.

2.     Давлат хизматлари портали тўғрисида нима дея оласиз?

3.      Электрон хизматлар реестрини тушунтиринг.

4.     Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали gov.uz тўғрисида нима дея оласиз?

5.     Идоралараро муносабатлар электрон тизимининг қулайликларини айтинг.

 

 


Маъруза 7.  Давлат бошқарув органлари хизматчиларининг “Электрон ҳукумат” тизимини ривожланиш жараёнидаги ўрни (2 соат).

Режа:

1.     Жамият билан давлат хизмати ўртасидаги мулоқот. Шаффофлик ва очиқлилик тушунчалари.

2.     Бир томонлама, икки томонлама асимметрик, икки томонлама симметрик моделлар.

3.     Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари тизимини ислоҳ этиш чора-тадбирлари ва унинг асосида дастур моҳияти ва мақсадлари.

4.     Электрон ҳукумат тизими иштирокчилари учун қулайлик ва афзалликлар.

 

Калит сўзлар: давлат хизмати, давлат хизматчиси, шафофлик, очиқлик, бир томонлама модел, икки томонлама асимметрик модел, икки томонлама симметрик модел, тизим иштирокчиси, давлат, мамлакат фуқаролари, бизнес субъекти, эътирозлар куни», «ғоялар куни», «таклифлар куни».

 

         Ижтимоий давлатнинг шаклланиши ва ривожланишидаги дунёвий тажриба шундан далолат берадики, унинг асосий кўрсаткичлари шахс ва ҳукуматнинг бегоналигини бартараф этиш, ҳукуматнинг демократлиги ва очиқлиги тамойиллари асосида давлатни жамиятнинг ижтимоий жавобгар воситасига айлантириш, барча аҳоли қатламлари эҳтиёжларини қондирувчи изчил сиёсат олиб борувчи, ижтимоий одилоналик, келишув ва ўзаро фойдали ҳамкорликда намоён бўлади.

Юқорида келтирилган хусусиятларни амалда шакллантириш мақсадида давлат ва жамият ўртасида доимий муносабатни таъминлаш лозим, чунки демократик бошқарув тизими ўз фаолиятида шаффофлик тамойилларини четлаб ўтган ҳолда очиқлик жараёнисиз фаолият юрита олмайди.

Давлат хизматчилари  бундай ўзаро муносабатларни маъмурий амалларни бажаришнинг энг содда тизими бўлганда амалга ошириши мумкин, чунки давлат хизмати аҳолига мумкин қадар яқин бўлиши керак. Эҳтиёжни таъминлаш учун катта тезлик, мувофиқлик, самарадорлик ва ҳаракатчанлик, унинг жамият билан ўзаро муносабатлар технологияси яратилган бўлиши зарур.

Жамият билан давлат хизмати ўртасидаги мулоқот – демократик давлат қуришнинг асоси. Бутунжаҳон замонавий давлат бошқарув органлари шуни кенгроқ англамоқдаки, улар тузилмаси фаолиятининг самарадорлиги тўғридан-тўғри  кутилаётган эҳтиёж ва аҳолининг фикрига боғлиқ. Эҳтиёж, кутилаётган натижа ва аҳоли фикрига нисбатан эътибор доимий равишда кечади, лекин турли даража ва турли усулда амалга оширилади, уч модель асосида жамият билан иш олиб борувчи танланган ташкилотнинг олиб борган ишига қараб турли натижаларга эришилади.

Биринчи модель ташкилот фаолияти хақидаги бир томонлама маълумотни жамиятга етказади. Биз бугунги кунда шунинг гувоҳи бўлмоқдамизки, давлат бошқаруви ва органлари қандай тартибда ахборот хизматларини, жамият билан алоқа бўлимларини очмоқда, оммавий ахборот воситалари орқали ташкилот фаолияти ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни тарқатиб бормоқда. Маълумотнинг бир томонлама тарқатилиши эвазига (ташкилотдан – жамиятга) бу модел, «асимметрик» деб номланади, асосан, ташвиқотчилик усуллари ёрдамида ва ўзининг ижобий фазилатлари ва фаолияти хақидаги маълумотларни тарқатади.

Иккинчи модель ўзи хақидаги ижобий маълумотларни тарқатади ва ташкилотнинг фойдали қарорлар қабул қилишида жамоатчилик фикрига стратегик жиҳатдан ёндашади. Бу модель, «икки томонлама асимметрик» деб номланади, чунки ҳар икки томондан таъсир ўтказилади, натижада у ёки бу таъсир қабул қилинади. Бунда жамият билан ўзаро муносабатда бўлаётган корхонага самара келиш келмаслиги асосий эътиборда бўлади. Бу модель давлат бошқаруви ва органлари фаолиятида мамлакатимизда, айниқса, сайлов компаниялари жараёнида ва оммавий бўлмаган қарорлар қабул қилишда кенг фойдаланилади.

Учинчи модель, «икки томонлама симметрик» ташкилот ва жамият ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларнинг олдини олиш учун ташкилот томонидан ўзининг фаолияти ҳақидаги маълумотни аҳолига мунтазам равишда етказишга асосланган фаолият.

Лекин учинчи модел бошқарув органлари фаолиятини жамоа фикри, қизиқиш ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда мунтазам равишда бошқарувни мослаб боради.

Бу модель демократик давлат талабларига юқори даражада жавоб беради, унда жамоа қисман бошқарув жараёнида иштирок этади.

Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг жамият билан муносабатларида «икки томонлама симметрик» хизмат моделидан фойдаланишдан мақсад маъқул қарорлар қабул қилиш ва ўз вақтида мослаш орқали ривожланишга дахлдор барча жамоанинг ўзаро муносабатларини таъминлашдан иборат.

Давлат хизматининг жамият билан ўзаро мулоқоти бир қатор қоидаларга асосланади. Муҳимлари сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин: жамиятни мунтазам равишда олиб борилаётган сиёсат ҳақида хабардор қилиб бориш лозим, чунки бу маълумот хар бир фуқарога етиб борсин; жамият билан алоқада бўлаётган тадбирлар тузилмаси ягона тадбирлардан иборат бўлмаслиги керак, аксинча бир неча ўзаро келишилган тадбирлардан иборат бўлиши керак; маълумотларни тўғри ва тўлиқ бўлиши талаб этилиши лозим; жамият учун жўнатилаётган маълумот содда ва тушунарли шаклда бўлиши керак;  жамият билан бўлаётган алоқа юқори этика даражасида бўлиши ва салбий бўлмаслиги керак.

Аҳоли эҳтиёж ва талаблари асосида қабул қилинган бошқарув қарорлари юқори натижа беради, шунинг учун ҳам мунтазам равишда «эътирозлар куни», «ғоялар куни», «таклифлар куни» ўтказилишини тақозо этади.

Давлат хизматчилари тузилмасига ишончни шакллантириш мақсадида муаммонинг очиқ муҳокамасида изчил иштирок этиш лозим.

Давлат ҳукумат органлари маданияти фақат ички «раҳбар – хизматчи», «хизматчи – хизматчи» муносабатлар билангина чекланмай, балки «мижоз»га, яъни фуқарога хам дахлдор.

Шуни эътиборда тутиш керакки, инсон ақл ва мантиққонунияти билан яшамайди. Ҳар бир инсонда қатор хусусиятлар мавжудки, улар инсоннинг маълумотларни қабул қилишига сезиларли таъсир кўрсатади. Яъни, инсон нимани эшитгиси, кўргиси келса ва нимани хис этишни хохласа шуни қилади. Шунинг учун жамият билан алоқани инсон хусусиятларини ўзгартира оладиган етук мутахассислар амалга ошириши мақсадга мувофиқ. Лекин улар бу ишни масъулият билан юқори даражада амалга оширишлари лозим. Давлат ҳукумати ва жамият ўртасидаги муносабатларни шакллантиришда риоя этилиши лозим бўлган юқорида келтирилган қоидаларнинг амалга оширилиши фуқароларда маҳаллий ўз ўзини бошқариш муаммоларига қизиқиш уйғотади.

Жамоатчиликнинг маҳаллий бошқарув ишларига қизиқишининг ошиб бориши ҳукуматни бир гуруҳ кишилар қўлида бўлиб қолиш имкониятини йўққа чиқаради ва маъмурият ходимларини вазифаларни масъулият билан бажаришларига ёрдам беради.

Фуқаролар ўз фикрларини маълум чегара доирасида бошқа фуқароларга зарар етказмаган ҳолда, миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибига хавф туғдирмаган ҳолда оммавий тарзда ифода қилиш хуқуқига эга бўлиши лозим.

Маълумки, Демократик жамият қуришда ижтимоий бошқариш жараёнларида ахборотнинг ахамияти ошиб бормоқда, давлат органларидан кенг доирада очиқлик, фуқаролар томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш мақсадида жамоатчилик билан узвий мулоқотда бўлиш ва ахборот бошқарув сиёсатида объект ва субъектлар барча муносабатларида мувозанатни таъминлашни талаб этади.

Демократия – давлатни халқ иши билан қонуний бошқариш шакли деб юритилаётган формула тарзида қаралса, давлат халққа тегишли ва у томонидан амалга оширилади, гўёки давлатда ҳеч қандай қизиқиш йўқ, қизиқиш фақат халқда бўлиб, ҳукумат фақат уни амалга оширувчи механизм ҳисобланади.

Масаланинг бу тарзда қўйилиши ахборот жамиятини қуриш жараёнида долзарб ҳисобланиб, «электрон ҳукумат»нинг шаклланиши муҳимлиги ва муқаррарлигидан далолат беради.

“Электрон ҳукумат” деганда, давлат ҳукумати органлари олдида турган вазифаларни ечиш усулларини ўзгартириш учун яратилаётган ахборот тузилмаси тушунилади.

Агар авваллари давлат секторлари ахборот технологияларини алоҳида департамент ва ташкилотларда ички фойдаланиш учун қўлласа, эндиликда ахборот технологиялари электрон асрда қимматга эга бўлиб, «тезкор, яхши, арзон, мурожаат мумкин бўлган» тамойилга асосланган ҳолда фаолият юритади, кенг омма эҳтиёжи ёки қизиқишига қараб, хизмат кўрсатувчи давлат хизмати шаклида ишлайди.

Шундай қилиб, «электрон ҳукумат» ўз фаолияти мақсади сифатида ҳукуматга қаратилган асосий эътиборни эндиликда фуқароларнинг талаб ва муаммоларини ечишга қаратишда деб ҳисоблайди.

Амалда бу қуйидагича ифодаланади: фуқаро маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни бир ташкилотдан бошқасига олиб бориб ўтирмайди, бу шахсий ҳуқуқларини расмийлаштириш ёки бирон-бир рўйхатдан ўтиш бўлсин, у давлат органларига мурожаат қилади, келгусидаги барча ҳужжат ва маълумотлар алмашинуви  унинг иштирокисиз белгиланган муддатда амалга оширилади.

Бундай давлат хизматини ўтовчи сифатида «электрон хукумат» қаралади.

«Электрон ҳукумат» лойиҳасининг қимматлилиги сарф-харажатларнинг камайиши, фуқароларнинг қимматли вақтини, тадбиркорларнинг вақти ва воситаларини, жамият тизимига келтираётган қўшимча нархни тежашида намоён бўлади.

Бир қатор дунё мамлакатларида ахборот жамиятининг шаклланиши, бу йўналишда давлат хизмати фаолиятида янги технологияларнинг ривожланиши ва амалда тадбиқ этилишида ўз аксини топмоқда.

Бу муаммо мамлакатимиз учун жуда ҳам долзарб.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотлар ва экспертлар ба
ҳолашига кўра, фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган йиллик мурожаатлари ярим млрд. инсон-соатни ташкил этади. Фуқароларнинг мурожаатларини қайта ишлаш учун 100 минга яқин давлат хизматчилари шуғулланади, ўз-ўзидан уларнинг вақт харажатлари умумий фойдали меҳнат вақтидан олиб ташланади. Бундан ташқари, одатий ҳолда  (фуқаро ва давлат хизматчиси бевосита боғланишида) барча маълумотлар алмашинувида у ёки бу хатоларга йўл қўйилади. Муҳим жиҳати шундаки, меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш ва қабул қилишдан уни республика миқёсида амалда жорий этилишига қадар ўрта ҳисобда икки йил ўтади.

Шунинг учун бугунги кунда ижтимоий жараёнларни ташкил этувчи асосий фактор сифатида давлатнинг ахамияти биринчи даражали деб қаралади. Шундан келиб чиққан ҳолда давлат хизматчиларига халққа хизмат кўрсатишида катта масъулият юкланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда «электрон ҳукумат» ўз зиммасига қуйидаги вазифаларни олади:

- фуқаролик жамияти учун давлат ахборотининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш орқали жамият ва давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий бошқарувда фуқароларнинг тўғридан-тўғри иштирокини кенгайтириш ва бошқарув органларига электрон мурожаатни яхшилаш;

- фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш;

- давлат органлари фаолиятини оптималлаштириш (корхона ва ташкилотларга ягона тизимни ташкил этувчилари сифатида фаолият юритишларига имконият яратиш, масалан,  давлат хизмати учун Интернет тармоғи яратиш ва барча давлат хизматчиларини хавфсиз электрон почта билан таъминлаш; давлат органлари маълумотларини фуқаро ва ташкилотларга етказиб беришда маъмурий юкламаларни камайтириш учун давлат органлари орасида ўзаро ахборот алмашинувини яхшилаш);

- бошқарувга ажратилаётган бюджет сарф-харажатларини оптималлаштириш.

Давлат хизмати имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳолатларни алоҳида келтириш лозим: фуқароларнинг давлат хизматлари билан ўзаро муносабатларида масъулиятлари ошади ва ўз эҳтиёжлари ва кутаётган натижаларини тез-тез баён қиладилар.

    «Электрон ҳукумат» тизимига ўтиш туфайли фуқаролар маҳаллий жамоат хаётида ва демократик жараёнларда фаол иштирок этадилар. Улар муаммосиз, қисқа вақтда кам харажат қилиб давлат хизматига боғланиши ҳамда керакли маълумот ва махсус ҳужжатга мурожаат учун рухсат олиши мумкин. Агар бирон-бир йиғилиш ёки мажлисларда бевосита иштирок этиш имкони бўлмаса, электрон хат юбориш ёки Интернетга ахборотни мунозара шаклида жойлаши мумкин. Бундан ташқари, давлат хизматини автоматлаштириш охир-оқибат «тўғридан-тўғри демократияга» олиб келиши мумкин, бунда номзодлар мулоқоти ва овоз бериш Интернет орқали амалга оширилади.

         Фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш масаласига келганимизда, давлат ташкилотлари фуқароларнинг шахсини ва қайси шахсга хизмат кўрсатаётганлигини рўйхатга олишда янги технологиялардан фойдаланиши мумкин. Бундай турдаги хизматларга маълумот бериш, фуқароларнинг муаммоларини муҳокама қилиш, ҳужжат тақдим этиш, лицензия бериш, солиқ тўлаш, моддий ёрдам, ижтимоий дастурни амалга ошириш, жумладан: таълим олиш, тиббий ёрдам таъминоти, суғурта тўловлари, нафақа ва бошқалар киради. Шу каби хизматлар тижоратга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, давлат ташкилотларига кўрсатилиши мумкин.

         Бунда давлат хизмати олдида ўз фаолиятини оптималлаштириш мақсадида қуйидаги вазифалар туради: тайёрланаётган ҳужжатлар сифатини ошириш; ижро этиш тартибини мустаҳкамлаш; иш юритиш жараёнини тартибга солиш; ташкилотлараро ахборот алмашинувини тезлаштириш; қарорлар қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш; хатолар сонини камайтириш; фуқаро ва ташкилотлар билан ишлаганда қўпол муносабатда бўлмаслик; жамият олдида давлат институтлари ишончи ва ҳурматини ошириш; халқаро майдонда  давлат мавқеини мустаҳкамлаш.

         Агар бошқарувга ажратилаётган бюджет сарф-харажатларини оптималлаштиришга келсак, бунда ахборот технологиялари ёрдамида эришилаётган иқтисодий самара қуйидагиларда намоён бўлади: жараёнларга ажратилган сарф-харажат камаяди, жумладан, бир хил турдаги операцияларни бажаришга сарфланаётган вақт, яъни хизматчи учун фуқарони қабул қилиш учун кетган вақт, одатда, асосий иш вақтининг 75% га тенг бўлиши мумкин (маълумотлар излаш, маълумотнома тайёрлаш, ҳисобот, таҳлил, хулоса тайёрлаш, телефон орқали мулоқот, мижозларни қабул қилиш, хатоларни тўғрилаш ва ўзаро мунозараларни тахлил қилиш), бино харажатларини, материаллар сарф-харажатини, телефон сўзлашувлар ва почта жўнатмалари тўловларини камайтириш; бир қатор тадбирларни ўтказиш сарф-харажатларини камайтириш, масалан: махсус хабар бериш, фуқаролар томонидан давлат органлари қарорлари ва ҳолатларини қўлловчи меъёрий ва тушунтириш ҳужжатларни мажбурий тарқатиш; қайта ташкил этилишга боғлиқ бир маротабали тадбирлар, кўчиш, ташкилот мавқеи ҳажмининг ўзгариши; давлат эҳтиёжи учун фойдали харид қилингандан олинган иқтисодий самара ва танлов ўтказиш орқали ресурсларни тақсимлаш, харид маҳсулотлари таннархининг пасайиши баъзан сарф-харажатни 1,5-4 марта камайтиради; ташкилот иш самарадорлигини ошириш, яъни қайта кўриб чиқилган аризалар сони, солиқ йиғимларининг ошиши, аниқ бир хўжалик можароларида давлат фойдаси ва тарафини ҳимоялаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат бошқарув органларига мурожаатлари учун сарфланаётган қимматли вақтнинг тежалиши туфайли тўғридан-тўғри эришилган самара.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жамият ривожланишида муаммоларни ечиш, демократик муносабатларнинг такомиллашуви фуқаролар ва давлат хизматчилари ўртасидаги мулоқот шаклида амалга оширилади.  Шунинг учун ҳам жамият билан алоқа тузилмаси фаолияти такомиллашади, биринчи навбатда ижро этиш давлат органларида, ахборотнинг ишончлилиги, мутахассисликка юқори савияда мослиги, ўзаро ишонч ва кенг доирада давлатнинг очиқлиги тамойилларига асосланган жамият билан ўзаро муносабатларнинг янги технологиялари ишлаб чиқилади. Бу тамойиллар давлат хизматлари ва жамият ўзаро муносабатларининг юқори даражадаги самарадорлигини таъминлайди, қачонки, “электрон ҳукумат” яратилган бўлса.

         Ижтимоий муносабатлар тизимида давлат хизмати жамият аъзоларининг фаровон ҳаёт кечиришлари ва бошқа ижтимоий фаолиятларни таъминлаш воситасининг зарурий шарти сифатида намоён бўлади.

         Ўзбекистон Республикасида замонавий давлат хизмати ҳуқуқий материя ҳисобланиб, доимий ҳаракатда: у ўзгаради, тўлдирилади, мавжуд муаммоларни ечишда янги воситаларни излайди, давлат хизмат муносабатларини мувофиқлаштирувчи янги меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.

         Бу ерда асосий фактор сифатида фаолият юритиш жараёнида объектга нисбатан содир этилаётган таъсир ҳисобланади. Хизмат бошқа инсонлар учун иш фаолияти ҳисобланади. Хизмат жараёнида таъсир этувчи объект сифатида инсон, шахс бевосита иштирок этади, инсон аниқ индивид.

Хизмат жамият билан бирга яратилди, жамиятда жамият учун ривожланиб борди. Давлат хизматини, бир томондан, назарий тадқиқот объекти сифатида қараш мумкин, иккинчи томондан эса меъёрий-ҳуқуқий тушунча сифатида қараш мумкин. Назарий жиҳатдан давлат хизмати қуйидаги кўринишда ифодаланиши мумкин: ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий, маънавий, иқтисодий. Ҳуқуқий маънода давлат хизмати муносабатларининг ҳуқуқий жиҳатлари тадқиқ этилади, жорий этилиш натижасида давлат хизматлари вазифаларини амалий бажарилишига эришилади.

Давлат хизмати – мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий институт. Бу институт давлат хизмати муносабатларини мувофиқлаштирувчи меъёрий-ҳуқуқий тизим ҳисобланади, яъни, ҳуқуқ, мажбурият, чегаралар, ман этилганлик, рағбатлантириш, хизматчиларнинг маъсулияти, давлат хизматини ўташи, ташкил этилиш тартиби ва хизмат муносабатларини якунлаш. Амалдаги назария нуқтаи назаридан қараганда, давлат деганда давлат ташкилотлари, корхоналари, бирлашмалари ва уюшмаларидаги хизматлар тушунилади.

Давлат хизмати жараёнида оммавий-ҳуқуқий муносабатлар юзага келади, давлат бошқарув аппаратига ишга келган ходим фақат хизмат ўтаётган орган ходими эмас, балки бутун давлат ходими ҳисобланади; давлат хизматининг асосий моҳияти давлат ва жамият орасидаги ўзаро муносабатларнинг давлат бошқарувини шакллантиришдан иборат.

Давлат хизмати ўз номи билан “давлат” тушунчасидан келиб чиққан ва халқ танишиши мумкин бўлган давлат ғоялари, маълум маънода, давлатчилиги билан характерланади. Одатда, у Ўзбекистон Республикаси ички қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқий меъёрларга амал қилиб, оммавий (давлат) иш юритувчи институт ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси меъёрларига ва халқаро фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларга асосланиб, давлат хизмати давлат ишларини юритишда фуқароларнинг тўғридан-тўғри ва тенг ҳуқуқли иштирокини таъминловчи институт каби ифодаланади. Давлат хизмати Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидаларига асосан яратилган бўлиб, халқнинг тўғридан-тўғри иштироки, давлат ҳукумат органлари ва маҳаллий ўз ўзини бошқариш органлари орқали амалга оширилади.

Давлат хизмати умум оммавий, ижтимоий-ҳуқуқий, ташкилий институт ва юқори даражадаги фаолият ҳисобланади.  Давлат хизматининг умум оммавийлиги ва ижтимоий институт сифатида давлат бошқаруви, шахснинг, жамият ва давлатнинг фойдасига хизмат қилади.

Ҳуқуқий институт сифатида давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси давлат хизмати ҳақидаги қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида яратилади.

Давлат хизматининг ташкилий тузилиши давлат хизматларини вазифалар, кўринишлар, турлар, шакллар, даражалар, шунингдек, турли давлат ҳукумат органларининг давлат хизмати кўрсатишининг тарқалиши билан характерланади.

Талабчан ва юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар орасида жамиятга хизмат қилишга қизиқувчилар давлат бошқаруви вазифаларини юқори савияда бажарилишини таъминлайди ва давлат бошқарувини гўёки ўзининг иш фаолияти деб билади.

Давлат хизмати давлат органларида ҳамда алоҳида давлат ташкилотлари ва корхоналарида амалга оширилиши мумкин. Шундай қилиб, амалдаги қонунчиликка биноан давлат хизматининг амалдаги фаолияти жамиятнинг турли соҳаларида давлат вазифа ва масалаларини бажариш мақсадида давлат хизматларини қонунда белгиланган давлат органи ходимининг ва суд ҳукумати ижрочилик фаолияти тушунилади.

Бугунги кунда Республикада ҳолат давлат хизматида ислоҳот ўтказиш иқтисодни модернизациялашда муҳим йўналиш ҳисобланади.

Ислоҳотнинг асосий йўналиши - ҳудудий меҳнат бозорида давлат хизматчиларининг ихтисослиги бўйича рақобатбардошлигини, шунингдек, давлат томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш, бозор муносабатларини шакллантириш, ҳукуматнинг мустаҳкамланиши ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида давлат хизмати сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш.

Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳот қилиш тарихий, маданий, миллий ва бошқа хусусиятлар ҳамда дунёвий ривожланиш тамойилларидан келиб чиққан ҳолда давлат хизмати тизимининг яхлитлигини таъминлайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси давлат хизмати тизимини ислоҳ этиш чора-тадбирлари ва унинг асосида дастур ишлаб чиқилган.

Дастурдан кўзланган мақсад давлат хизмати самарадорлиги, тури ва даражасини ошириш, давлат хизматчилари сарф-харажатларини оптималлаштириш, давлат хизмати таъминотини такомиллаштиришдан иборат.

Мақсадга эришиш қуйидаги масалаларни ечишни тақозо этади:

-         давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий таъминотини оптималлаштириш учун шароит яратиш;

-         лавозим ва мансаб белгилари асосида давлат хизматчиларининг масъулияти, вазифа ва мажбуриятларини аниқлаш;

-         давлат хизмати тизими таъминотидан самарали фойдаланиш, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш, молиялаштириш, режалаштиришнинг янги усулларини жорий этиш;

-         ҳукуматни мустаҳкамлаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида давлат хизмати шаффофлигини таъминлаш;

-         давлат хизмати учун малакали кадрлар танлашнинг самарали усулларини қўллаш, давлат хизматчиларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш, уларнинг хизмат лавозимлари бўйича ўсишларига шароит яратиш;

-         давлат хизмати ва давлат хизматчиларининг ихтисосликлари бўйича малакавий ўсишлари учун кадрлар тайёрлаш дастурини жорий этиш;

-         давлат хизматчиларининг маънавий савиясини қонунчилик асосида мувофиқлаштириш, эътирозни аниқлаш ва можароларни давлат хизмати фойдасига ҳал этиш механизмларини жорий этиш;

-         давлат хизматчиларининг ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва давлат хизматлари самарали кечишини таъминлаш учун оптимал моддий-техник шароит яратиш;

-         давлат хизмати бошқарув тизимининг ривожланишини таъминлаш.

Давлат хизматини ислоҳ этиш қатор омилларга боғлиқ, муҳимлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

-         Ўзбекистон Республикасида янги давлатчиликни ташкил этиш ва давлат бошқарув тизимида ислоҳот ўтказишнинг зарурлиги;

-         давлат ҳукуматининг фаолият юритиш тамойилларига асосан қонунчилик, суд-ҳуқуқи ва ижро этувчига бўлинишини таъминлаш;

-         ҳуқуқий  ислоҳотни амалга ошириш;

-         хўжалик ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш;

-         давлат ҳукумат органларини  мустаҳкамлаш;

-         Ўзбекистон Республикаси давлат ҳукумати органлари субъектлари ва маҳаллий бошқарув органларини мустаҳкамлаш;

-         Ўзбекистон Республикаси субъектларида давлат аппаратларини яратиш;

-         янги давлат кадрлар сиёсатини амалга ошириш ва концепция ишлаб чиқишнинг зарурлиги;

-         маҳаллий ва ҳудудий давлат бошқарув органларида ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар ўтказиш;

-         давлат хизмати ҳақида янги қонун ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунини тубдан ўзгартириш.

“Электрон ҳукумат” (e-Government) - давлат бошқарувининг замонавий ахборот технологиялари имкониятлари асосида яратилган, янги модели, бу тизим Интернет ёрдамида давлатнинг жамият билан ўзаро муносабатларини ифодалайди.

“Электрон ҳукумат”нинг асосий вазифаси ички ва ташқи муносабатларнинг тармоқ операцияларини, ахборот технологиялари ва коммуникацион тармоқларнинг ҳаракатланишидан иборат.

“Электрон ҳукумат”ни яратилиши давлат тузилмаларининг аҳолига ва тижоратга кўрсатаётган хизматини оптималлаштириш, барча сайлов иштирокчиларининг давлат бошқаруви ва раҳбарлигида иштирок этиш даражасини кенгайтириш, шаффофликни, ҳукуматнинг – фуқароларга ва фуқароларнинг ҳукуматга ҳисоботи очиқлигини таъминлаши билан боғлиқ.

Бундай ифодалаш остида давлатни бошқаришни ривожлантиришнинг замонавий жараёни ётади. “Электрон ҳукумат” ғояси ахборот технологиясининг изчил ривожланиши асосида эмас, балки ушбу жараён асосида юзага келди.

Бир томондан, Интернет жамоанинг сиёсий иштирокидаги географик ва тузилмавий чегараларни йўқотади, қарор қабул қилувчи шахс ва фуқаролар орасидаги масофани қисқартади, инсонпарварлик маданияти доирасини кенгайтиради.

Иккинчи томондан, кундалик ҳаётда замонавий ахборот технологияларни қўллаш соҳаларининг кенгайиши жамоатчиликни сиёсий назорат олдида бефарқ қолдирмайди.

Ҳукумат учун афзалликлар:

-         стратегик аҳамиятга эга бўлган барча ҳукумат маълумотларини бошқариш;

-         жамиятнинг фикри ҳақидаги маълумотларни қайта ишлаш;

-         режаларни тез ва самарали амалга ошириш имконияти;

-         халқ назорат органлари ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги самарали алоқа воситаси;

-         маҳаллий ва ҳудудий даражада режалаштириш ва бошқаришни яхшилаш имконияти;

-         ҳукумат ва унинг режаларига аҳоли муносабатлари муаммосини ечиш воситаси.

Жамоатчилик учун афзалликлари:

o    ҳукумат режалари ва лойиҳаларини қабул қилишда иштирок этишини хис этиш;

o    шикоятларни кўриб чиқиш жараёнларининг тезлашиши;

o    аниқ сиёсий натижаларга эришишга ҳисса қўшган ҳолда, маълумот ва ғояларни тарқатиш имконияти;

o    ҳукумат ишларини назорат қилишда жамоатчилик назорати даражасини ошириш;

o    хорижда яшовчи ва ишловчи одамларда ўз миллатига тегишлилигини ҳис этиши ва  ватани учун хизмат қилишда иштирок этиш имкониятининг юзага келиши;

o    икки томонлама алоқа йўллари орқали аҳолининг билим даражасини оширувчи бепул ўқитиш дастурларининг амалга оширилиши.

Шундай қилиб, “электрон ҳукумат” тизимини жорий этишдан фуқаролар ва тижорат ҳукумат маълумотлари ва хизматидан эркин фойдаланиш имконига эга бўладилар, он-лайн режимида юқори тезликни ошириш эвазига хизмат қилиш сифати таъминланади, сиёсий жараёнларда иштирок этиш учун фуқароларга кенг имкониятлар яратилади.

Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг натижаси сифатли бошқарув ҳисобланади. Бундай восита ҳукумат сиёсатини тўлиқ амалга оширишни таъминлайди, сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди ва фуқаролар билан ўзаро муносабат даражасини оширади.

 

Назорат саволлари.

1.     Жамият билан давлат хизмати ўртасидаги мулоқотни электрон ҳукумат тизимидаги ўрни.

2.      Шаффофлик ва очиқлилик тушунчалари нима?.

3.     Бир томонлама, икки томонлама асимметрик, икки томонлама симметрик моделларни тушунтириб беринг.

4.     Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари тизимини ислоҳ этиш чора-тадбирлари тўғрисида гапириб беринг.

5.     Электрон ҳукумат тизими иштирокчилари учун яратиладиган қулайлик ва афзалликлар нималардан иборат?


 

Маъруза 8. Электрон ҳукуматнинг ташкилий ва ҳуқуқий базасини шикллантиришда фуқаролар иштироки (2соат).

1.     Эталон моделнинг афзаллилклари. Моделнинг ишлаш принципи.

2.     Корпоратив архитектура, унинг афзалликлари.

3.     Манфаатдор шахслар матрицаси.

4.     Мамлакатни бошқариш жараёнида сайловчилар фаоллигини ошириш.

 

Калит сўзлар: модел, эталон модел, корпоратив архитектура, электрон восита, ташкилот,тижорат тузилмаси, кадрлар, хизматчилар ташаббуси, бошқаруви, ўЎз ўзига хизмат кўрсатиш, ҳамкорлик шакллари.

 

Давлат электрон воситаларга асосланиб аҳолига, тижорат ташкилотларига хизмат курсатиб келади ва ҳукумат тузилмалари орасидаги ўзаро боғланишни такомиллаштиради. Бунда давлат фаолиятида умумий мақсадга эришилади:

-       Давлат ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик шакллари кенгаяди ва мустаҳкамланади;

-       Ташкилот ва фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига эришилади;

-       Фаолиятнинг шароитлари ўзгаришига тез ва самарали мослашади;

-       Аҳоли ва тижорат тузилмаларига хизмат кўрсатиш такомиллашади, хизмат кўрсатиш нархи пасаяди;

-       Давлат бошқарувида ташкилотлараро муносабатларда самарадорлик ошади;

-       Давлат бошқарувида кадрлар самарадорлиги ошади;

-       Давлат хизматчилари масъулияти ошади, давлат бошқарувида шаффофлик даражаси ошади ва хизматчилар ташаббуслари рағбатлантирилади.

Одатда, давлат бошқарувининг тўртта модели амалда кенг тадбиқ этилади.

1.  Америка модели. Либераллашган миллий иқтисодни бошқариш тизимида иқтисодий жараёнларда бозор муносабатларини мувофиқлаштиришга асосий эътибор қаратилади. Давлат бошқарувида ҳуқуқий базалардан фойдаланиш усулига асосланиб, жамиятнинг ривожланиши учун қулай шароит яратишга қаратилади. Америка моделида жамият ва иқтисодни бошқаришда ҳукуматнинг аралашуви жуда кам. Бу ўз самарасини бермоқда. Олимларнинг таъкидлашларича, демократик давлат бошқаруви жамият ва иқтисодни динамик равишда ривожланишини таъминламоқда.

2.  Япон модели. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишини иқтисодий ва шаклланмаган давлат бошқарув турли усулларидан фойдаланиб, марказий мувофиқлаштириш. Япония иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хос хусусияти бозор муносабатларини шакллантириш механизми асосида давлат корпоратив тузилмаси ётади. Бунда жамоанинг дунёқараши, ҳамжиҳатлилиги, шахснинг қизиқиши, жамоа ва давлат сиёсатига тобелиги асосий мезон ҳисобланади.

3.  Немис модели. Миллий иқтисодий-ижтимоий бошқарув тизими асосида бозор муносабатлари (асосан рақобат) ва давлат даражасида фуқароларни самарали ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яратиш ётади.

4.  Швед модели. Давлат ижтимоий-иқтисодий бошқарувида ҳукуматнинг бевосита иштирок этиши асосий ҳолат ҳисобланади. Бунда асосий фактор тенглик ва ҳамжиҳатлилик ҳисобланади, халқни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яратиш, миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида ҳукуматнинг бевосита иштирок этиши кўзда тутилади.

         “Электрон ҳукумат” - бу давлат бошқарув органлари фаолиятини янгича ташкил этиш шакли ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ва ташкилот ва фуқаролар учун ҳукумат хизматларидан ва давлат органлари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотларни қулай тарзда ва юқори даражада тезкор олишни таъминлашдир.

         Электрон ҳукумат қуйидагиларга имкон яратади:

-         Аҳоли ва тижоратда осон ва тез хизмат кўрсатиш;

-         Ўз ўзига хизмат кўрсатиш жараёнларига фуқаролар активлигини (жадал иштирокини) оширишни;

-         Фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширишни;

-         Мамлактни бошқариш ва раҳбарлик қилиш жараёнларида сайловчилар активлигини оширишни;

-         Фуқароларнинг географик жойлашишидаги таъсирларни камайишини.

Электрон ҳукумат қуйидагиларни таъминлайди:

-         Самарали ва кам харажатли маъмуриятни (маъмурий бошқарувни)

-         Жамоатчилик ва ҳукумат ўртасида ўзаро муносабатларни тубдан ўзгаришини;

-         Демократияни такомиллашувини ва ҳукуматнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишни.

Электрон ҳукуматда эришиладиган энг катта ютуқ бу ўз уйи ёки офисидан чиқмаган ҳолда ихтиёрий ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳаттоки шахсий компьютердан фойдаланиб, бюрократик тўсиқларни оқлаган ҳолда ва қоғозвозликларни камайтирган ҳолда электрон тўловларни амалга оширишдан иборат.

Электрон ҳукуматни жорий этиш натижасида давлат бошқаруви самарадорлиги ошади, ҳукумат фаолиятидаги шаффофлик ошади, бу ўз навбатида давлат хизматчилари тажрибасидаги коррупция даражасини кескин камайишига олиб келади. Фуқароларда виртуал тизим орқали ҳукуматга боғланиш имконияти юзага келади.

Бугунги кунда юзлаб терминаллар давлат органлари ва жамоатчилик жойларига ўргатилган, булар орқали аҳоли давлат хизматлари рўйхати билан батафсил танишишлари мумкин.

Электрон ҳукумат – бу ғоя, давлат ўзининг катта қисм вазифаларини, асосий хизмат турларини электрон кўринишга ўтказади. Электрон ҳукуматнинг жамоатчилик вазифаси – давлатнинг тижорат билан, давлатнинг фуқаро билан ва давлатнинг ички давлат органлари билан ўзаро муносабатидир.

Шунинг учун ҳам электрон ҳукуматнинг асосий ички моделлари сифатида тўртта муносабат қаралади:

-         G2C – давлат ва фуқаролар ўртасидаги (Government to citizen),

-         G2B – давлат ва тижорат ўртасидаги (Governmentto Business),

-         G2G – давлат ҳукуматининг турли тармоқлари ўртасидаги (Government to tovorunment)

-         G2E – давлат ва давлат хизматчилари ўртасидаги (Governmentto Employees)

Электрон ҳукумат яратишнинг асосий вазифаси – сервис ва сервис хизматини кўрсатиш учун инфраструктурани яратишдан иборат. Электрон давлат тушунчаси инглизча “e-government” тушунчасига мос келади. Айрим ҳолларда электрон ҳукумат деб ҳам таржима қилинади. Замонавий халқаро – ҳуқуқий ҳужжатларда, хусусан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида government ибораси давлатни ифодалаш учун ишлатилади. Шунга ухшаш жумла ”Three branches of government” ҳукуматнинг фақат ижро этиш органи сифатида эмас, балки уч тармоғи: ижро этувчи электрон ҳукумат, электрон парламент ва суд органлари электрон суд ҳуқуқлари ҳақида фикр юритилади. Электрон ҳукумат электрон иқтисодиётнинг субьекти ҳисобланади.

Электрон ҳукумат ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган бўлиб, ҳукуматга фуқаролар мурожаатини таъминлайди, самарадорликни оширади ва ҳисобатлар бериб борилишини талаб этади. Бу ўз навбатида давлат хизматчилари ва бошқа фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларни янгича шаклланишини ва ўзгаришига олиб келади.

Электрон ҳукумат – электрон воситалар асосида маълумотларни қайта ишлаш, ўзатиш ва тарқатиш давлат бошқарув тизимидир. Электрон ҳукумат – объектив ҳақиқат бўлиб, ахборот муҳитида юзага келадиган электрон ҳукумат институтлари яратилиши ва ривожланишида намоён бўлади. Электрон ҳукумат институтларининг ривожланиши вақт талаби ҳисобланиб, асосан жамият аъзоларининг ижтимоиё иҳтиёжларининг қондиришига ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган.

Электрон ҳукумат турли кўринишда электрон хўжалик тармоқлари асосида амалда жорий этиб келинмоқда. Бу ўз навбатида жамиятнинг янги тарзда номоддий маҳсулларга (шахсий сифатлар, билим ва ахборот) асосланиб  ривожланишига олиб келади.

         Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ.  Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу маҳсулот харидорлигини таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади.

         Ахборот-телекоммуникация тизимининг жадал суръатларда ривожланиши харидорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган маҳсулот ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу харидорнинг  уйи ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, ҳужжат алмашиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини таъминлайди. Натижада харидор қимматли вақтини тежайди, кенг қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабардор бўлади ва ўз иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига бевосита таъсир кўрсатади.

       Маълумки, республикамиз мустақилликгача асосан хом ашё маскани бўлиб келган. Хом ашё, қазилма бойликлар, пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳода сотилар, тайёр истеъмол ҳолатида эса бир неча баробар қиммат баҳода келтирилар эди. Бу, ўз навбатида, валюта жамғармасини чет элга фоизсиз оқимини юзага келтирган. Мустақиллик шарофати билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди, бу жараён изчил давом этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз берди. Хом ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида  мамлакатимизда бир неча юзлаб қўшма корхоналар ташкил этилди, ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, айрим мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз малакаларини ошириб келди. Ҳамкорлик корхоналарида  чет элга хом ашё эмас, балки тайёр сифатли маҳсулот чиқариш йўлга қўйилди, бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ташвиқот қилиниши маҳсулот учун харидорлар сониининг кенгайишига олиб келди. Харидорлар таркибининг ошиб бориши сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. Маҳсулот тўғридан-тўғри харидор манзилига етказиб берила бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон дўконлар эгаллади. Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби асосида маҳсулот  ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Нафақат мамлакатимиз аҳолисидан, балки чет эл фуқаро ва ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига узлуксиз буюртмалар келмоқда. Бу борада ахборот-коммуникация тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу, ўз навбатида, пул алмашинуви ҳаракатини   жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат ётади.

         Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ҳамда технологиядан  фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди.  

         Ҳозирги кунда тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, харидорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг асосий тамойилига айланган.

         Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадида сифатли рақоботбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади, етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий техника ва технологияларга таянади.  Бугунги кунга келиб, туб аҳоли мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлган. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот таннархини пасайишига, янги иш жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли ривожланиш асосида ахборот технологиялари ва коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади.

       Ахборот тизимининг ривожланиши нафақат ишлаб чиқариш корхоналари юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш борасида ҳам катта ютуқларга сабаб бўлди. Масалан: туризм соҳасида қатор ютуқларга эришилди. Мамлакатнинг географик жиҳатдан жойлашуви, қадимий обидаларга бойлиги хорижий сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда. Интернет орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни  ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар сонининг йил сайин ошиб бориши бу борада ҳам рақобатни юзага келтирди, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди.

Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, маданий ва маънавий салоҳиятини белгиловчи омиллардан бири  уларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид қилиш имконияти билан белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши, банклар тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларининг харидоргирлигини таъминламоқда. Маҳсулот ишлаб чиқаришининг ривожланиши тушумлар заҳираси ошишига олиб келмоқда.

Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий товарлар ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади, шунингдек, жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Интернет портали “электрон ҳукумат” технологиясининг элементи сифатида сайт кўринишида намоён бўлиб, маълум мавзу бўйича бир неча мурожаатларга эга Интернет портални яратиш фойдаланувчининг ўзини қизиқтирган маълумотни мос равишда тизимлаштириш имконини беради. 

Портал тузилиши ва унга жойлаштирилган маълумотлар техник талабларга мос равишда порталнинг ишлашига тўлиқ мувофиқлаштирилган ва маълум бошқарувнинг хусусиятини ифодалаши зарур.

Портал қуйидагиларни  ўз ичига олган бўлиши керак:

-         ташкилотнинг иш тартиби ва вазифаларини белгиловчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;

-         юқори турувчи ташкилотлар ҳужжатлари ёки мурожаатлари;

-         ташкилот ходимлари ва иш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот;

-         ташкилотнинг фаолиятига боғлиқ нашриётлар, долзарб материаллар ва маълумотлар;

-         ташкилот фаолиятидаги янгиликлар;

-         соҳа йўналишларига оид янгиликлар;

-         жисмоний ва юридик шахсларга муаммоларни ечиш юзасидан тавсияномалар бериш;

-         бўлимлар бўйича қидирув.

Замонавий портал фойдаланувчига қулайлик туғдириш учун қаралаётган саҳифани маълум даражада мослаштиради. Ундан ташқари, портал таҳлил қилиши, фойдаланувчи хоҳишига кўра, ўзини қизиқтирувчи маълумотларни жамлашга эътибор қаратиши мумкин.

“Электрон ҳукумат”нинг жорий этилиши давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда маъмурий ислоҳотнинг асосий элементи ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, давлат хизматчиларининг ижтимоий даражаларини оширади, давлат аппарати ходимлари учун ажратилаётган сарф-харажатни камайтиради, солиқ тўлаш, турли ҳужжатларни расмийлаштириш ва олиш учун  сарфланадиган вақт тежалади. Яратилган портал мингдан ортиқ давлат органлари ахборот хизматини тақдим этади. Бу хизматлар ҳар йили ошиб бормоқда. “Электрон ҳукумат” дастурининг жамиятдаги аҳамиятини ошириш учун: 1) ҳукумат ахборот инфраструктураси даражасини ривожлантириш учун ҳаракатларни фаол амалга ошириши; 2) ташаббуслар  аниқ реалликлар асосида яратилиши учун ҳукумат юзага келган шароитни, хусусан, ахборот инфраструктуранинг ривожланганлик даражасини билиши зарур.

 

Назорат саволлари.

1.     Электрон ҳукумат эталон модели.

2.      Электрон хукумат моделининг ишлаш принципи.

3.     Америка, немис, япон ва швед моделларини тушунтириб беринг

4.     Корпоратив архитектура, унинг афзалликлари.

5.     Манфаатдор шахслар матрицаси.

6.     Мамлакатни бошқариш жараёнида сайловчилар фаоллигини ошириш.

 

 

Маъруза 9. Электрон ҳукумат тизимининг шакллантириш усуллари. Халқаро стандартларга асосланишда электрон  ҳукумат. (2 соат).

Режа:

1.     Электрон ҳукумат тизимининг G2G модели. Давлат ва давлат муносабатлари.

2.     Давлатлараро ҳамкорлик, келажак режалар. Демократиянинг такомиллашуви ва ҳукуматнинг халқ олдидаги маъсулиятини ошириш.

3.     Давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандарт ва таклифларни  шакллантириш.

 

Калит сўзлар: электрон ҳукумат, давлат муносабатлари, давлатлараро хамкорлик, ғоя, электрон демократия, трансакция, ҳалқаро стандартлар.       

 

Электрон ҳукумат – бу ғоя, давлат ўзининг катта қисм вазифаларини, асосий хизмат турларини электрон кўринишга ўтказади. Электрон ҳукуматнинг жамоатчилик вазифаси – давлатнинг тижорат билан, давлатнинг фуқаро билан ва давлатнинг ички давлат органлари билан ўзаро муносабатидир:

-         G2C – давлат ва фуқаролар ўртасидаги (Government to citizen),

-         G2B – давлат ва тижорат ўртасидаги (Governmentto Business),

-         G2G – давлат ҳукуматининг турли тармоқлари ўртасидаги (Government to Gvorunment)

“Электрон ҳукумат” тизими, хусусан, унинг G2G модули деганда, барча даражадаги давлат ҳокимияти органларининг бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш, мазкур органларни аҳоли ва бизнес субъектлари билан ўзаро муносабат функцияларини қўллаб-қувватловчи компьютер тизимларини яратиш тушунилади. Агар идораларда ушбу жараёнлар автоматлаштирилмаган бўлса ёки электрон ҳужжат айланиши мавжуд бўлмаса, давлатнинг ички трансакциялари амалга оширилган ва қоғозсиз иш юритиш режими жорий этилган деб бўлмайди. Бу борада фақат алоҳида жорий қилинган амалиётлар, масалан, электрон почта орқали маълумот жўнатиб, қоғозга чоп этиб, мансабдор шахсга қўл қўйдириш жараёни электрон ҳукумат тизимидан йироқдир.

Ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот ресурсларини шакллантиришдан ташқари “Электрон ҳукумат” меёрий-ҳуқуқий база қабул қилишни ҳам талаб этади. Яъни, ҳужжат электрон кўринишининг қоғоздаги кўриниши билан ҳуқуқий жиҳатдан тенг кучга эга эканлиги ва у билан асосий бош ҳужжат кўринишида иш юритиш мумкинлигига асос бўла оладиган миёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар зарур бўлади. Буларга “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қонунларни мисол қилиш мумкин.

G2G модули бутун “электрон ҳукумат” тизимининг асосини ташкил этиб, бу модулсиз ахборот коммуникация технологияларини давлат бошқарувида жорий этиб бўлмайди. Давлат бошқаруви органларининг корпоратив тармоғи бу модулнинг моддий-техник ва ахборот-коммуникацион асоси сифатида хизмат қилади. Давлат бошқаруви органларининг корпоратив тармоғи ўз ичида давлат муассасалари ўртасида ахборот алмашиниш, давлатнинг фуқаролар, бизнес субъектлар, шунингдек, Интернет глобал ресурслари орқали бошқа ташқи фойдаланувчилар билан алоқаларини таъминлайди.

Муносабат ва алоқаларнинг ушбу модул ёрдамида ҳал этиладиган асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

·        давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг ахборот массивлари, банклари ва маълумот базаларини ягона тизимга интеграциялаш;

·        барча давлат тузилмаларини электрон ҳужжат айланишига ўтказиш ва уни оптималлаштириш;

·        давлат қарорлари ишлаб чиқишни, узатиш ва ижросини назорат қилишни оптималлаштириш;

·        ҳукумат ресурсларидан фойдаланиш тезлигини ошириш мақсадида ягона давлат порталини яратиш;

·        давлат хизматчилари ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш ва уларнинг малакасини ошириш.

Бундан ташқари, давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғидаги Интранет тизими ўз хусусиятлари билан Интернет тизимидан фарқ қилмаган ҳолда, жамиятни ахборотлаштиришдаги асосий дастурий воситалардан ҳисобланади. Бу тизимдан фойдаланишни ўрганиш учун давлат хизматчиси қўшимча билим олиши, малакасини ошириши зарур.  

“Электрон ҳукумат” – давлат бошқарув органлари фаолиятини янгича ташкил этиш шакли, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, ташкилот ва фуқаролар учун ҳукумат хизматларидан ҳамда давлат органлари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотларни қулай тарзда ва юқори даражада тезкор олишни таъминлашдир.

“Электрон ҳукумат” қуйидагиларга имкон яратади:

- аҳоли ва тижоратга осон ҳамда тез хизмат кўрсатишни;

- ўз ўзига хизмат кўрсатиш жараёнларига фуқаролар фаол иштирокини оширишни;

- фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширишни;

- мамлакатни бошқариш ва раҳбарлик қилиш жараёнларида сайловчилар фаоллигини оширишни;

- фуқароларнинг географик жойлашишидаги таъсирининг камайишини.

Электрон ҳукумат қуйидагиларни:

- самарали ва кам харажатли маъмуриятни (маъмурий бошқарувни);

- жамоатчилик ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг тубдан ўзгаришини;

- демократиянинг такомиллашуви ва ҳукуматнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишни таъминлайди.

“Электрон ҳукумат”да эришиладиган энг катта ютуқ – ўз уйи ёки офисдан чиқмаган ҳолда ҳужжатларни расмийлаштириш, шахсий компьютердан фойдаланиб, бюрократик тўсиқларни чеклаган ва қоғозбозликларни камайтирган ҳолда электрон тўловларни амалга ошириш.

“Электрон ҳукумат”ни жорий этиш натижасида давлат бошқаруви самарадорлиги, шунингдек, ҳукумат фаолиятидаги шоффофлик ошади, бу ўз навбатида давлат хизмати таркибидаги коррупция даражасининг кескин камайишига олиб келади. Фуқароларда виртуал тизим орқали ҳукумат ахборот манбаи ва хизмат кўрсатиш бўлимларига боғланиш имконияти юзага келади. Бугунги кунда давлат органлари ва жамоатчилик жойларига юзлаб терминаллар ўрнатилган, булар орқали аҳоли давлат хизматлари билан батафсил танишиши мумкин.

Жорий асрнинг илк йилларидан бошлаб, олим ва сиёсатчилар давлат ҳамда жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар характерини модернизациялашга катта умид қилдилар. “Модернизация” иборасига берилаётган таърифлар хилма-хил. Уларнинг асл маъноси электрон ҳукуматга – шахсий эҳтиёжлар, аҳоли ва тижорат учун давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали давлат бошқарувининг янги имкониятларини яратишни англатади. “Электрон ҳукумат”нинг икки томони мавжуд: биринчиси – ҳукумат ва жамият ўртасидаги муносабатлар; иккинчиси – ички турли даражадаги давлат ташкилотлари (марказий, ҳудудий, маҳаллий) билан турли соҳалар (ижрочилик, қонунчилик, суд ҳуқуқи) ўртасидаги муносабатлар.

“Электрон ҳукумат” шаклланган давлат хизматлари турлари ҳақидаги маълумот ва хизматларни  аҳолига, тижорат ва давлат органлари шахобчаларига, ташкилот раҳбарларига етказади, ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиб, буюртмачи ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар масофасини мумкин қадар қисқартиради.

“Электрон ҳукумат” давлат бошқарувида электрон ҳужжат айланиши тизими ҳисобланиб, мамлакат миқёсида барча бошқарув жараёнларини автоматлаштиришга асосланган ва давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир жамият аъзоси учун ижтимоий коммуникация

 

 

5-расм. Электрон ҳукуматнинг аҳамияти.

 

кечикишларини қисқартиришга қаратилган. Электрон ҳукуматнинг яратилиши жамият бошқарувининг умумдавлат тармоқланган ҳужжатларни бошқариш ва қайта ишлаш жараёнларига боғлиқ бир қатор масалаларни ечишга қаратилган  тизимни шакллантиришни тақозо этади. Электрон ҳукумат амалдаги ҳукуматга қўшимча бўлмай, балки ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида давлат хизматлари самарадорлигини оширишдан иборат ( 5-расм).

Келгусида “электрон ҳукумат” “ягона ойна” сифатида бугунги кунга нисбатан янада долзарб бўлиши муқаррар. Бу жараён ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бундай технологиялар ижтимоий-сиёсий коммуникация имкониятлари даражасини янада ошириб, ҳукумат, тижорат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро интеграциянинг янги шакллари яратилишига сабаб бўлади.

Бугунги кунда “электрон ҳукумат”нинг ягона концепцияси яратилмаган, фақат ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусият ва шароитидан келиб чиққан ҳолда, ҳукумат фуқаролар ва тижорат соҳаси хизматчиларининг керакли маълумотларни олиб ишлатишига бўлган талаблари мажмуаси яратилган, холос. Турли даража ва тоифадаги фойдаланувчиларни ягона мақсад бирлаштиради, уларнинг қисқа вақтда, кам сарф-харажатда, энг яқин йўл орқали маълумот олиш учун самарали воситага эга бўлишлари, давлат органлари билан ўзаро муносабатларининг содда, тезкор ва қулай кечишини таъминлайди.

Шундай қилиб, “электрон ҳукумат” яратишдан кўзланган мақсад:

-         аҳоли ва тижоратга ҳукумат томонидан кўрсатилаётган хизматларни оптималлаштириш;

-         барча сайловчиларнинг давлатни бошқариш ва раҳбарлик жараёнларидаги иштироки даражасини ошириш;

-         фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишлари имкониятлари даражасини ошириш ва қувватлаш;

-         фуқароларнинг савияси ва технологик таъминланганлик даражасини ошириш;

-         ўзароахборот алмашинув жараёнларида географик жиҳатдан жойлашиш факторларига боғлиқ таъсирлар даражасини камайтириш;

-         давлат бошқарувида сарф-харажатларни камайтириш, самарадорликни ошириш, рақобатбардошликни таъминлаш ва ҳ.з.

         "Электрон ҳукумат” маъмурият бошқаруви самарадорлиги ва унга боғлиқ сарф-харажатларни камайтирибгина қолмай, балки жамият ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради. Бу ўз навбатида демократик жамиятнинг такомиллашуви ва давлатнинг халқ олдидаги масъулиятини янада оширади.

“Электрон ҳукумат”нинг жорий этилиши давлат ва аҳоли муносабатларини мувофиқлаштиради, ҳукуматга бўлган халқ норозилигини камайтиради, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро электрон мулоқот ва келишувлар туфайли сиёсий қарама-қаршиликлар барҳам топади. Натижада, янгича барча жамият институтлари ва тузилмаларини: давлат хизматчилари, тижоратни, ташаббускор фуқароларни, таълим тизими ва тадқиқотчилик институтлари, жамоа гуруҳлари ва фуқаролик жамиятини боғловчи Интернетга асосланган давлат бошқаруви тузилмаси шаклланади.

АКТни давлат бошқарувида жорий этиш бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқич – веб порталларнинг яратилиши ҳукуматни электрон тармоқ тузилмасига чиқиши билан характерланади. Бу босқичда ҳукумат бир ёки бир неча сайтга эга бўлиб, ахборот билан таъминлаш вазифасини бажаради. Сайт орқали аҳолига ҳукумат  таркиби, унинг вазирлари, агентликлари ва бошқалар ҳақида маълумот беради. Шунингдек, телефонлар, манзиллар, қабул вақтлари ва бошқалар ҳақида маълумотлар жойлаштирилади. Сайтда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан бериб бориладиган саволларга жавоблар ҳам мунтазам равишда жойлаштириб борилиши мумкин.

Иккинчи босқич –веб портал иштирокида ҳукумат сайтлари орқали фойдаланувчиларга махсус ва янги маълумотларни кўплаб тақдим этиш мумкин. Бу маълумотлар ҳукумат нашрлари, ҳуқуқий ҳужжатлар, янги ахборотлардан иборат бўлиши мумкин. Тармоқда ҳукумат агентликлари сони ошиб боради ва ҳар бири билан боғланиш мумкин бўлади. Электрон манзил, қидирув тизими, бирон бир изоҳ ёки таклиф юбориш имконияти юзага келади.

Учинчи босқич – интерактив веб порталлар аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга, давлат тузилмалари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг изчиллигини ҳам оширади. Миллий ҳукумат веб-сайтлари фойдаланувчини веб портал кўринишида тўғридан-тўғри вазирликлар, департамент ва агентликлар билан боғлайди. Фуқаролар ва провайдерлар хизматлари ўртасидаги ўзаро боғланиш тармоқ фойдаланувчиларига ўзларини қизиқтирган маълумотлар билан танишиш имконини беради. Фойдаланувчи махсус маълумотларни олиши, турли шакл ва бланкаларни тармоқ орқали тўлдириши, раҳбарлар билан битимга келишиши, электрон мажлисларда қатнашишлари мумкин. Бу ерда фойдаланувчи учун сайт хавфсизлиги ва пароли юзага келади.

Тўртинчи босқич –фойдаланувчи учун ахборот оқими веб портали тармоқ орқали ҳужжатларни олиш ва келишувларга эришишни таъминлайди. Фуқаролар визалар, паспорт, туғилганлик ёки ўлганлик ҳақида гувоҳнома, лицензия, рухсатнома ва бошқа ахборот хизматларидан фойдаланади. Ҳукумат веб-сайти портал ҳисобланади, фуқароларга ҳукумат тузилмалари ва хизматига тўғридан-тўғри мурожаат этишни таъминлайди. Бундай порталлар ҳукумат тузилмаси ва вазифасидан кўра, асосан, аҳолининг талаб ва эътирозларини инобатга олишга қаратилган. Фуқаролар, шунингдек, солиқ ва коммунал тўловларини тармоқ орқали амалга оширишлари мумкин. Бу босқичда электрон рақамли имзодан фойдаланиш мумкин.

Бешинчи босқич – тўлиқ интеграллашган веб портал ҳукумат портали тармоғи орқали хизмат кўрсатиш ва боғланишни таъминлайди, тармоқ фойдаланувчисига ихтиёрий хизматни ўз вақтида олишини таъминлайди.

         Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш борасида ишлар жадал олиб борилмоқда, унинг амалий тадбиқи ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади, аҳолининг турмуш тарзи ўсади, халқнинг давлат бошқарувидаги иштироки изчиллиги ошади, давлат бошқарув органлари хизматчиларининг раҳбарлик фаолиятидаги масъулияти ошиб, мукаммал қарорлар қабул қилинишига эришилади.

Назорат саволлари.

1.     Электрон ҳукумат тизимининг G2G модели тўғрисида гапириб баринг.

2.      Давлат ва давлат муносабатларининг электрон ҳукумат тизими нуқтаи назаридан қандай тасвирлай оласиз?.

3.     Давлатлараро ҳамкорлик ва  келажакда ривожланиш режалари қандай?.

4.     Демократиянинг такомиллашуви ва ҳукуматнинг халқ олдидаги маъсулиятини оширишда электрон ҳукумат қандай роль ўйнайди?.

5.     Давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандартлар тўғрисида гапириб беринг.

 

 

Маъруза 10. Электрон ҳукумат янги қонун, меёрий хужжатларни ишлаб чиқиш технологияси (4 соат).

1.     Кадрлар тайёрлаш сиёсати. Янги иш ўринларини яратиш усуллари. Электрон ҳукумат тизмида янги иш ўринлари.

2.     Давлат бошқарув органлари фаолиятида ахборот бошқарув тизимини жорий этиш.

3.     Дастурий-техник ечимлар ишлаб чиқиш.

 

Калит сўзлар: кадрлар сиёсати, янги иш ўринлар, ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий-техник ечимлар, иқтидорли ёшлар, инновацион технологиялар, ахборот ресурслари, дунёқараш, экологик тарбия.

 

      Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг изчил суръатларда ривожланишини ватанга бўлган садоқат туйғуларини шакллантирмасдан ҳал этиб бўлмайди. Айниқса, иқтидорли ёшларни тарбиялаш шунчалик муҳим, мураккаб ва кўп қирралики, мамлакатнинг ҳар бир ривожланиш босқичларида бу масала қайта ва қайта кўриб ўтилади. Ахборот коммуникация ва инновацион технологияларни турли соҳаларда жадал тарзда жорий этиб борилиши билан бизнинг жамиятда иқтидорли ёшларга, уларнинг етук кадр бўлиб шаклланишига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шахснинг ижтимоий жиҳатдан шаклланишида тарихий-маданий ёдгорликларни, тарихий обидаларни ўрганиш, асраш ва англаш муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни ташаббускорлик руҳида тарбиялаш асосида – ватанга, яшаш жойига, халқига, ўз оиласига бўлган садоқати ва ҳурмат эътибори ётади. Шу боис ҳам ахборот коммуникация технологиялари шахснинг руҳан етук инсон бўлиб шаклланишида ахборот манбаи сифатида фойдаланиб келинмоқда. Ахборот тизимини жорий этилиши ёш авлодни қадр-қимматини, дунёқарашини, ватанга садоқатини шаклланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунга келиб кўпчилик ёшлар ғарб мамлакатлари томонидан тарғиб этилаётган ҳаёт тарзига ўтиб бормоқда. Шунинг учун ҳам ҳозирги замон ёшларидаги ўзгаришлар, ҳусусиятлар ва қизиқишларни инобатга олган ҳолда тарбияни ташкил этиш зарур.

      Бугунги кунда Интернет тармоғига кирувчилар контингентини катта қисмини асосан ёшлар ташкил этади. Ёш авлоднинг Интернет ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи уларнинг ёши ва руҳий ҳолати ҳусусиятларига боғлиқ холда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисидаги” қонуни ва қонун ости хужжатлари билан белгилаб қўйилган. Ахборот тизими ёшларни электрон адабиётлар билан танишишга, маданиятни ўрганишга, ўзаро ахборот алмашинувига кенг имконият яратиб бермоқда. Натижада ёшларда чет-эл тилларини ўрганишга иштиёқ ва эҳтиёж туғилмоқда, бу ўз навбатида кенгроқ доирадаги маълумотларни ўзлаштиришга олиб келмоқда. Интернет орқали билим олиш, эстетика ва саньат, тарихий воқеалар, экологик жараёнлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳақидаги маълумотлардан ногирон ёшларнинг хабар топишига имконият яратилди. Лекин Интернет ахборот ресурслари барча ёшларга бирдай ижобий таъсир этмай, балки уларнинг онгига, маданиятига, миллий урф-одатларига, ҳуқуқий, ташаббускорлик ҳолатига, диний дунёқарашига ва экологик тарбиясига турлича таъсир кўрсатмоқда. Шу боис ҳам оилада ота-она, ўқув даргоҳида мураббийлар томонидан ёшларнинг қайси соҳага оид Интернет ахборот ресрслари билан қизиқаётганлиги ва фойдаланаётганлигини назоратга олишлари мақсадга мувофиқ. Ёшларда тез мослашувчанлик ҳислатлари катта ёшдагиларга нисбатан анча юқори даражада бўлганлиги учун уларнинг хулқ атвори, руҳий ҳолатидаги ўзгаришларни мунтазам равишда кузатиб бориш лозим.

      Интернет тармоғининг афзаллиги шундаки, ихтиёрий маълумотни бир зумда олишингиз ва уни қайта ишлашингиз мумкин. Ҳар бир ёш ўзини қизиқтирган соҳага оид электрон ахборот ресурслари жамғармасини яратиши, ижодий фаолият олиб бориши ва эришилган натижаларни жамиятнинг бирон бир соҳасига тадбиқ этиши мумкин. Рақобатбардош етук мутахассис бўлиб етишишга замин яратилади. Ёшларнинг маънавий савияси ошади, дунёқараши шаклланади, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни таҳлил қилишлари асосида ташаббускорлик хислатлари янада ривожланади.

      Ёшларда ташаббускорликни шакллантириш диалектик боғланишлар, яъни интеллектуал – англаш, эмоционал-қадрият, амалий фаолият элементларига боғлиқ. Шунинг билан бира ёшларда муҳим инсонийлик фазилатлари ва сифатларини шакллантириш, жамиятнинг турли соҳаларида бўлаётган ўзгаришларни англаши, билиши ва унга мослашишга тайёр бўлиши ёш авлодни ривожланишида асосий мақсад ҳисобланади.  Бунда ёшларнинг давлат гимни, байроқ, давлат герби рамзини билишлиги талаб этилади. Шунинг билан бирга мамлакатда олиб борилаётган сиёсат, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўғри тушуниб англашни тақозо этади. Ташаббускорлик бугунги кунда ёшларнинг руҳий-инсонпарварлик ҳолатини белгиловчи фактор ҳисобланиб, жамиятнинг мўтадиллиги, давлатнинг хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам ёшларни ташаббускорлик руҳида тарбиялашнинг негизида тарихий онгнинг шаклланиши ётади. Тарихий тарбия – келиб чиқиш авлод аждодларимиз, урф-одатларимизни билиш билан бевосита боғлиқ. Жамиятнинг дунё миқёсида тутган ўрни, кўпмиллатлиги, тарихий жараёнлар, урф-одатлар, диний эътиқод, минталитет ҳусусиятларини тушиниш, ташқи ахборот хуружларидан ҳимояланиш даражаси билан ифодаланади.

      Иқтидорли ёшларга ҳукумат, ўқув юртлари ва оила аъзолари томонидан эътиборнинг кучайтирилиши, уларнинг замонга ҳамнафас холда жамият учун етук рақобатбардош кадр бўлиб етишишига замин яратади. Бу борада Интернет ахборот ресрсларидан ижодий изланишлар олиб бориш, назарий билим ва амалий кўникмаларини бойитишда инновацион технологиялардан самарали фойдаланишларини ташкил этилиши бугунги куннинг тақозаси ҳисобланади.

          Мамлакат ижтимоий-иқтисодий жараёнларининг изчил суръатларда ривожланишини ҳар бир фуқарода ватанга бўлган садоқат туйғуларини шакллантирмасдан ҳал этиб бўлмайди. Айниқса, ёш авлодни ташаббускорлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш шунчалик муҳим, мураккаб, долзарб ва кўп қиррали масала ҳисобланиб, мамлакатнинг ҳар бир ривожланиш босқичида бу масала қайта ва қайта кўрилади. Сўнги йилларда ахборот коммуникация технологиялари ва тизимининг экспоненциал равишда ривожланиши билан жамиятда бу масалага жиддий эътибор қаратила бошланди. Шахснинг ижтимоий жиҳатдан етук инсон бўлиб шаклланишида ахборот манбалари, жумладан, тарихий-маданий ёдгорликларни, урф-одатларниўрганиш, тарихий обидаларни асраш, халқнинг келиб чиқиш тарихини ўрганиш ва англаш муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни ташаббускорлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосида – ватанга, яшаш жойига, ўз оиласига бўлган меҳр-мухаббати ва ҳурмати ётади. Шу биос ҳам бугунги кунда ахборот коммуникация тизими ёш авлоднинг руҳан етук баркамол инсон бўлиб шаклланишида ахборот манбаи сифатида фойдаланиб келинмоқда. Ахборот тизимини жорий этилиши ёш авлодни дунёқарашини, эътиқодини, қадр қимматини ва ватанга, оилага бўлган меҳр-муҳаббатини шаклланишида муҳим ўрин эгалламоқда. Деярли кўпчилик ёшлар ғарб мамлакатлари томонидан тарғиб ташвиқот этилаётган ҳаёт, турмуш ва яшаш тарзига тақлид қилиб, ўтиб бормоқда. Бу ўз навбатида ижобий ва салбий ўзгаришларни юзага келишига олиб келади. Шунинг учун  ҳам ҳозирги замон ёшларидаги руҳий ўзгаришлар, ҳусусиятлар ва қизиқишларни инобатга олган ҳолда тарбияни ташкил этиш зарур.

          Бугунги кунда Интернет тармоғига кирувчилар контингентини катта қисмини ёшлар ташкил этади. Ёш авлоднинг Интернет ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи уларнинг ёши ва руҳий ҳолати, ҳусусиятларига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш ҳақидаги” қонуни ва қонун ости хужжатлари билан балгилаб қўйилган. Ахборот тизими ёшларни электрон адабиётлар маълумотлари билан танишишига, маданиятни ўрганишга, назарий ва амалий билим доирасини кенгайишига, ўзаро ахборот алмашинувига кенг имконият яратиб бермоқда. Натижада ёшларда хорижий тилларни ўрганишга эҳтиёж ошиб бормоқда, бу эса ўз навбатида кенгроқ доирадаги маълумотларни ўзлаштиришга, дунёқарашни давр руҳида шаклланишига олиб келади. Интернет тармоғи орқали масофадан билим олиш, этика ва эстетика, маданият ва санъат, тарихий воқеалар, экологик жараёнлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳақидаги маълумотлардан ногирон ёшларнинг хабар топишларига кенг имкониятлар яратилди. Лекин Интернет ахборот ресурслари барча ёш авлод онгига бирдай ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, балки уларнинг руҳий ҳолатига, маданиятига, миллий урф-одатларига, ҳуқуқий ташаббускорлик ва ватанпарварлик ҳолатига, диний нуқтаи назаридан дунёқарашига ва экологик тарбиясига турлича таъсир кўрсатмоқда. Шу боис ҳам оилада ота-она, ўқув даргоҳида мураббийлар томонидан ёшларнинг қайси соҳага оид Интернет ахборот ресурсларидан фойдаланаётганликларини назоратга олиш мақсадга мувофиқ. Ёшларда руҳан мослашувчанлик ҳислатлари катта ёшдагиларга нисбатан анча юқори бўлганлиги туфайли уларнинг хулқ атвори, юриш туришидаги, руҳий ҳолатидаги ўзгаришларни кузатиб бориш мақсадга мувофиқ.

          Интернет тармоғининг афзаллиги  шундаки, ихтиёрий сизни қизиқтирган маълумотни бир зумда излаб топишингиз ва уни қайта ишлашингиз мумкин. Ҳар бир ёш ўзини қизиқтирган соҳага оид электрон ахборот ресурслари жамғармасини яратиш имконияти, унинг ижодий фаолият олиб боришига олиб келади. Ёшларнинг етук мутахассис бўлиб етишишига, ватанпарварлик руҳида шаклланишига замин яратади. Уларнинг маънавий билим савияси ошади, дунёқараши, ватанга, оилага, жамиятга нисбатан ватанпарварлик руҳи, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни тўғри таҳлил қилишлари асосида ташаббускорлик ҳислатлари намоён бўла бошлайди.

          Ёш авлодда ташаббускорлик ҳислатларини шакллантириш диалектик боғланишлар, яъни интеллектуал-англаш, эмоционал-қадрият, мушоҳада қилиш ва бевосита амалий фаолият юритиш элементларига боғлиқ. Шунинг билан бирга ёшларда муҳим инсонийлик фазилат ва сифатларини шакллантириш, жамиятнинг турли соҳаларида юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни билиш ва унга мослашишга тайёр туриши ёш авлодни ватанпарварлик руҳида ривожланишида асосий мақсад ҳисобланади. Бунда ёшларнинг давлат гимни, давлат байроғи, давлат герби рамзини билишини талаб этади. Шунинг билан бирга мамлакатда олиб борилаётган сиёсат, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўғри тушуниб англашни тақозо этади. Ватанпарварлик ва ташаббускорлик бугунги кунда ёш авлоднинг руҳий-инсонпарварлик ҳолатини белгиловчи фактор ҳисобланиб, жамиятнинг мўтадиллигини, давлатнинг барқаорлиги, хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам ватанпарварлик ва ташаббускорлик руҳида ёшларни тарбиялашнинг негизида тарихий онгнинг шаклланиши ётади. Тарихий тарбия – келиб чиқиш тарихи, авлод аждодларни, урф-одатларни билиш билан боғлиқ. Жамиятимизнинг дунё миқъёсида тутган ўрни, кўпмиллатлилиги, тарихий жараёнлар, урф-одатлар, диний эътиқод, менталитет ҳусусиятларини тушуниш, ташқи хуруждан ҳимояланиш даражаси билан ифодаланади.

Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ.  Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу ўз навбатида маҳсулот хоридорлигини таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади.

Ахборот телекоммуникация тизимининг кенг тармоқ отиб, жадал суръатларда ривожланиши хоридорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган маҳсулотни ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу ўз навбатида хоридорнинг ўз уйидан ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, хужжат алманиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини таъминлайди. Натижада хоридор қимматли вақтини тежайди, кенг қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабар топиб туради ва ўз иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига бевосита таъсир кўрсатади.

       Республикамиз мустақилликка эришгунга қадар асосан хом-ашё маскани бўлиб келган. Хом-ашё, қазилма бойликларимиз, пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳоларда сотилар, тайёр истеъмол ҳолатига келтирилганлари эса бир неча бор қиммат баҳода мамлакатимизга келтирилар эди. Бу ўз навбатида валюта жамғармасини чет-элга фоизсиз оқимига юзага келтирган.   Мустақиллик шарофати билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида туб ислоҳатлар амалга оширилди ва бу жараён изчил давом этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз берди. Ҳом ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида  мамлакатимизда бир неча қўшма корхоналар ташкил этилди, ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, айрим мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз малакаларини ошириб келдилар. Ҳамкорлик корхоналарида  чет-элга хом ашё эмас, балки тайёрсифатли маҳсулот чиқариш йўлга қўйилди ва бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ташвиқот қилиниши маҳсулот учун хоридорлар таркибининг кенгайишига олиб келди. Хоридорлар таркибининг ошиб бориши сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. Маҳсулот тўғридан-тўғри хоридор манзилига етказиб берила бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон магазинлар эгаллади. Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби асосида маҳсулот  ишлаб чиқариш кенг қамров топди. Нафақат мамлакатимиз аҳолисидан балки чет-эл фуқаро ва ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига узлуксиз буюртмалар келиб турибди. Бу борада ахборот коммуникация тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу ўз навбатида пул алмашинуви ҳаракатини   жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат ётади.

Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ва технологиядан  фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди.

      Жаҳон бўйлаб ҳукм сураётган иқтисодий ва молиявий инқироз вақтида тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, хоридорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг асосий тамойилига айланган.

      Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадида сифатли рақаботбардош маҳсулот ишлаб чиқишга ҳаракат қилади. Етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий техника ва технологияларга таянади.  Бугунги кунга келиб туб аҳоли асосан мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлганлар. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот тан нархини пасайишига, янги иш жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли ривожланишнинг асосида ахборот технологиялари ва коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади. Интернет орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни  ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг доимо ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар оқимининг йил сайин мамлакатимизга келишини ошиб бориши бу борада ҳам рақобатни юзага келтирди ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди.

Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий маҳсулотлар ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади, шунингдек жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Янги технологияларнинг жорий этилиши ҳукуматдан вақт категорияларига нисбатан жуда эътиборли бўлишни тақозо этади. Маъмурий органлар томонидан келажакни ўйлаб қабул қилинган қарорлар технологиянинг ривожланиши билан тезда ўзгармоқда. “Электрон ҳукумат”ни жорий этишда йўл қўйилган хатолар молиявий жиҳатдан қимматга тушади, айниқса, фуқаролар ва тижорат соҳаси ходимларининг ишончини йўқотишдан эҳтиёткор бўлишни талаб этади. Мамлакатнинг электрон ҳукуматга ўтиши ҳукуматнинг янги шароитга мослашиш қобилияти қай даражада шаклланганлигини намойиш этиш имконини беради. Рақобатли, жаҳонда юз бераётган изчил ўзгаришлар даврида электрон ҳукуматни жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардаги кечикиш мамлакат иқтисодий ривожланишида қимматга тушади.

Электрон хизматнинг кенг жорий этилиши учун уни қоғоздаги жараёнлар каби тан олиниши ва қувватланиши лозим. Шунингдек, online режимида хизмат кўрсатишни муваффақиятли ривожланиши ахборотларнинг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлашга бевосита боғлиқ.

Электрон технологиянинг шаклланиши ҳукумат фаолиятида бошқарув характери ўзгаришини тақозо этади. Ахборот жамиятида амалдагидан фарқли ўлароқ ҳукумат бошқарув органлари ваколатларидан келиб чиққан ҳолда янги тузилма  ва бошқарув тамойилларига ўтилади. Одатдаги ҳукумат билан янги электрон ҳукумат бошқарув мезонлари орасидаги фарқни келтириб ўтамиз. Амалдаги қарор қабул қилиш жараёнлари назоратда ва буйруқни бажаришга асосланган бўлса, янги усулда асосий параметр сифатида розилик ва келишув ишлатилади. Амалдаги бошқарувда асосий эътибор ҳуқуқ ва вақтга қаратилган бўлса, замонавийда мажбурланмаган меёрларга, жамоанинг таклиф ва тавсияларига, келишувларга асосланган. Амалдаги давлат ҳукумат ва парламент, тармоқли жамиятда янги бошқарув оммавий давлат шаклини: комиссия, форум, демократик ташкилий гуруҳларни ўз ичига олади. Аввал ахборот бошқарув учун марказлашган ва махфий бўлса, энди ахборот тарқалган, очиқ тармоқли бўлиб, тармоқли форум, таълим ва бошқаларни ўз ичига олади, ахборот жараёнлари эса интерфейс ва протоколлар билан боғланган.

 

Назорат саволлари.

 

1.     Кадрлар тайёрлаш сиёсати.

2.      Электрон ҳукумат тизмида янги иш ўринларини яратиш усулларини айтинг.

3.     Давлат бошқарув органлари фаолиятида ахборот бошқарув тизимини жорий этиш муаммолари ва имкониятлари қандай?

4.     Электрон ҳукумат тизмида тизими учун дастурий-техник ечимлар ишлаб чиқиш.

5.     Давлат бошқарув органлари ваколатларидан келиб чиққан ҳолда янги тузилма  ва бошқарув тамойилларига қандай ўтилади?


 

 

Маъруза 11. Электрон ҳукумат ташкилий тузилмаси ва ҳуқуқий базасининг моддий ва ахборот ресурслари.  (2 соат).

1.     Ахборот майдони ҳақида тушунча ва унинг давлат бошқарувидаги ўрни. Горизонтал ва вертикал муносабатларда ахборот оқими ва уни бошқариш.

2.     Электрон ҳукумат тизимида логистика масалалари.

3.     Ахборот, дастурий ва электрон техник воситаларни ривожлантириш омиллари.

 

Калит сўзлар: ахборот, ахборот майдони, горизонтал муносабатлар, вертикал муносабатлар, логистика, ахборот оқими, дастурий воситалар, техник воситалар, ахборот объектлари,  ахборот атрибутлари.

 

“Электрон ҳукумат” тизимида электрон ҳужжатлар айлануви тизимларини жорий этиш бўйича меъёрий тавсиялар ишлаб чиқилган. Муассаса ва ташкилотларнинг ахборот айлануви фаолиятида белгиланган шаклдаги ҳисоботлар ва тақдимотлар кўринишидаги турли ҳужжатларни шакллантириш асосий ўринни эгаллайди. Электрон-ахборот ресурслари, хусусан, ахборот тизими ёки маълумотлар базаси мавжуд шароитларда эса, талаб қилинган ҳужжатни шакллантириш имкониятини баҳолаш ва ечим қабул қилиш масаласининг ҳал қилинишига зарурат сезилади.

Умумий ҳолда муассаса ёки ташкилот ҳужжатларини ахборот объектларининг чекли тўплами тарзида ифодалаш мумкин. Бу тоифа ҳужжатлар, одатда, намунавий умумлаштирилган ҳужжатлар деб ҳам юритилади.

Мавжуд ҳужжатлар тўплами қуйидаги кўринишда ифодаланади:

D={D1, D2, …, DN},

бу ерда: D1, D2, …, DN  – қаралаётган соҳа ахборот объектлари.

Ҳар бир ахборот объектлари маълум ахборот тузилмасига эга, яъни:

,

,

,

....

.

Умумий ҳолда, Di={dij}, , бу ерда dij i-ҳужжатнинг j-ахборот объекти атрибути. Ўз навбатида ҳар бир ахборот объекти атрибути учун маълум чекловлар белгиланиши мумкин. Чекловнинг кўриниши ахборот объекти атрибутининг турига, яъни унинг скаляр ёки вектор ўзгарувчи сифатида ифодаланишига боғлиқ.   

Ахборот объекти атрибути скаляр ўзгарувчи сифатида келган ҳолда ушбу чеклов қуйидаги кўриниш касб этади:

dij Î Dij , ,

бу ерда: Dij={mij×gij}, mijj-ахборот атрибутининг қийматлар диапазони (оралиғи), g ij={0;1}.

Ахборот объекти атрибути вектор ўзгарувчи сифатида келганида -  эса юқоридаги чекловлар қуйидаги кўринишни олади:

  k =.

 

Бу ерда: ,  – j-ахборот атрибути k-таркибий қисмининг қийматлар диапазони (оралиғи), ={0;1}.

Бундан ташқари, қаралаётган муассаса ёки ташкилотнинг ҳужжат алмашинуви нуқтаи назаридан ахборот атрибутларининг мумкин бўлган тўпламини қуйидагича ифодалаш мумкин:

D0 = {},

 

бу ерда:  – қаралаётган предмет соҳаси учун j-ахборот атрибути.

Ўз навбатида, .

Ҳар бир ахборот атрибути –  қабул қиладиган қийматлар ҳам маълум аниқланиш соҳасига эга. Умумий ҳолда, ахборот объекти атрибутларига белгиланадиган чекловларни қуйидагича ифодалаш мумкин:

,

бу ерда: ,  – j-ахборот атрибутининг қийматлар диапазони (оралиғи), ={0;1}.

Муассаса ёки  ташкилотда фойдаланилаётган ҳужжатлар тўплами учун ахборот объекти атрибутларининг  умумлашмаси қуйидагини ташкил этади:

 

Ушбу тўпламда бир-бири билан эквивалент ахборот объекти атрибутлари мавжуд бўлиши мумкин. Фойдаланиладиган ҳужжатни шакллантириш учун ахборот объектлари атрибутларининг етарли бўлган, ортиқчаликлардан ҳоли тўпламини ҳосил қилиш мумкин. Бу D тўплам элементлари орасидан эквивалентларини аниқлаш ҳамда қайтарилаётган ахборот объекти атрибутларини қаралаётган тўпламдан чиқариб ташлаш эвазига амалга оширилади.

Текшириш жараёнида ахборот объекти атрибутларининг тўла эквивалентлиги, яъни уларнинг ифодаланиш форматлари ва қийматларига қўйиладиган чекловларининг аниқ эквивалентлиги инобатга олинади.

Агар dij º dkl  бўлса ва улар учун чекловлар Dij º Dkl кўринишда бўлса, D тўпламдан dij ёки dkl ахборот объекти атрибутларидан бирини чиқариб ташлаш қаралаётган тўпламнинг амалдаги ҳужжатларга нисбатан етарли бўлишини таъминлайди.

Бундай кўринишда D тўпламнинг барча элементлари таққослаб чиқилиб, муассаса ёки ташкилот фойдаланаётган ҳужжатлар ахборот объекти атрибутларининг минимал етарли бўлган тўплами ҳосил қилинади, у қуйидаги кўринишда ифодаланади:

X= {x1 , x2 , … , xn},  бу ерда:   xi Î D0 ҳамда  $dijÎD,  xi º dij,                     xi Î (Xi º (Dij={mij×g ij })),      xi ∩xj=0, i≠j.       

X – аниқланиш соҳаси ҳар хил бўлиши шарт бўлмаган ахборот атрибутлари синфи бўлиб,  xi,  xj  атрибутлар ўзаро кесишмайди.

У ҳолда, i-ахборот атрибути учун белгиланган чекловлар тўплами Хi орқали ифодаланади, яъни:

Xi={mi×g i}.

Ушбу тўплам элементлари i-ахборот атрибутининг мазмуни mi ва унинг узунлигини кўрсатувчи g i сонли катталикдан ташкил топади.

Ҳар бир ҳужжатлар мажмуаси Хi ўз ахборот объектларига эга, ҳар бир объект эса таркибий қисмлардан, яъни атрибутлардан ташкил топган:

xi={}, , i-чи ҳужжатнинг атрибути ўз мазмуни ва ўлчамига эга, яъни =(), бу ерда:  - мазмун,  - унинг сонли катталиги, ўлчами ҳисобланади.

Муассаса ёки ташкилотларда фойдаланилаётган ҳужжатлар тўпламига кирмайдиган, муайян бир тузилмага эга, янги электрон ҳужжатни шакллантириш лозим бўлсин. Формал тарзда, талаб қилинган электрон ҳужжатнинг тузилмаси қуйидагича ифодалансин:

W = {w1 , w2, ..., wK },

бу ерда: w1 , w2, ..., wК  – талаб қилинган ахборот объекти атрибутлари.

Ҳар бир wk учун унинг қабул қиладиган қийматларига маълум чекловлар мавжуд:

w1 Î W1 , w2 Î W2  , …, wK Î WK   .

Талаб қилинаётган ҳужжатни мавжуд маълумотлар асосида шакллантириш имкониятини баҳолаш қуйидагича ифодаланади.

Авваламбор, талаб қилинаётган ҳужжатни фойдаланаётган электрон ҳужжатлар ахборот объектлари атрибутларининг минимал етарли бўлган тўпламига мувофиқ ифодаланиши формаллаштирилади. Бунинг учун қуйидаги n ўлчамли  l-вектор киритилади:

л= {л1, л2, … , лn},   ,  лi  Î {0,1}.

 

Ихтиёрий электрон ҳужжат W учун лW = {л1w1, л2w2, …, лnwn} ифода ўринли бўлади. Бундан, агар лi=0 бўлса, у ҳолда W ҳужжатда i-чи атрибутнинг иштирок этмаслиги, акс ҳолда, яъни лi=1 бўлса, ушбу атрибутнинг иштирок этиши маълум.

Қаралаётган электрон ҳужжат атрибутлари таркибини фойдаланаётган ҳужжатлар ахборот объекти атрибутларининг минимал етарли бўлган тўплами билан мувофиқлаш л вектор ёрдамида амалга оширилади.

Бунда wi Î , i Î {1, …, K}  шарт ҳам инобатга олинади. Агарда      wi Î  бўлса, у ҳолда талаб қилинаётган электрон ҳужжатнинг i-ахборот атрибути mj диапазонда аниқланган ҳамда g i қийматга эга бўлади.

Талаб қилинаётган электрон ҳужжатни мавжуд маълумотлар асосида шакллантириш имкониятини баҳолаш учун сўралаётган ҳужжат ахборот объекти атрибутларининг ҳар бирини икки босқичда текшириб кўриш лозим бўлади:

1)     ахборот объекти атрибутларининг ҳар бир соҳаси ахборот объектлари атрибутларининг бирортасига эквивалентлилиги, яъни:

wk Î D0       k=.

2)     Талаб қилинаётган ахборот объекти  ҳар бир атрибутининг мавжуд ахборот объекти атрибутларини минимал етарли бўлган тўпламга тааллуқлиги, яъни:

wk Î X.

Бунда қуйидаги уч ҳолат намоён бўлиши мумкин:

1)   "k ,  k=,  wk Î D0   wк Î X, яъни, бунда сўралаётган  ахборот объектининг барча  атрибутлари қаралаётган предмет соҳасининг ахборот объектлари учун қўйилган чекловлар доирасида мавжуд бўлади. Сўралаётган  ҳужжатни талаб қилинган ахборот объекти атрибутлари бўйича тўлиқ тақдим этиш имконияти мавжуд бўлади.

2) "k ,    k=wk Î D0 ;

     $k,     kÎ [1, 2, , K ],  wk ÏX.

Бунда сўралаётган  ахборот объектининг барча атрибутлари учун предмет соҳасида уларга эквивалент ахборот объекти атрибутлари мавжуд. Бироқ, уларнинг баъзилари мавжуд ахборот объекти атрибутларининг минимал етарли бўлган тўпламига тааллуқли эмас.

Бу ҳолда сўралаётган  ҳужжатни шакллантириш қуйидаги икки усулдан бири ёрдамида амалга оширилади (6-расм):

а) X тўплам атрибутлари таркибини етишмаётган ахборот объекти атрибутлари билан кенгайтириш, уларни маълумотлар билан таъминлаш ҳамда ҳужжатни тўлалигича, сўралган кўринишда тақдим этиш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 6-расм. Ахборот атрибутларининг эркин талаб этилган таркиб ва қийматларига қўйилган чегараларга мос келадиган ахборот ҳосил қилиш схемаси.

 

б) сўралаётган  электрон ҳужжатдан X тўпламда мавжуд бўлмаган ахборот объекти атрибутларини  чиқариб ташлаш  йўли билан электрон ҳужжатнинг соддалаштирилган кўринишда тақдим этиш.

3)  $k,   kÎ [1, …, K ],  wk ÏD0 .

Бунда сўралаётган  ахборот объектларининг бирор (ёки бир нечта)    атрибутлари қаралаётган предмет соҳаси  учун белгиланган чекловлардан ташқарида бўлади, сўралаётган  ҳужжатни талаб қилинган ахборот объекти атрибутлари бўйича тўлиқ тақдим этишнинг  имконияти  йўқ. Фақат сўралаётган ҳужжат қисқартирилган ҳолда wk Ï D0, $k, k Î [1……K]        ўринли бўлган атрибут (атрибутлар)ни тушириб қолдириш эвазига шакллантириш мумкин.

“Электрон ҳукумат” тизимида муассасалардаги ҳужжат айланишини ахборот тизимида керакли ахборотни ҳосил қилиш дастурий-алгоритмик воситалари илмий муассаса ва унинг ташкилий бўлинмаларининг ҳозирги аҳволи ҳақида оператив маълумотлар олиш имконини тақдим этади.

Ахборот объектлари ва атрибутларини формаллаштириш ҳамда тизимга солиш эвазига қаралаётган ташкилот ҳужжат айланувига мўлжалланган ахборот тизимларининг фаолияти учун ахборот атрибутларининг зарур таркиби ҳосил қилинади. Бундай ахборот тизимлари ҳар хил сўровларга тезкор ва ўз вақтида жавоб бериш мақсадида қулай восита ҳисобланади. Корхона ва ташкилотлар ҳужжат айланувида одатий ҳолга айланган сўровлар бўйича ҳужжатларни тақдим этиш учун олдиндан тайёрлаб қўйилган махсус намуналардан фойдаланади. Бироқ, айтиб ўтилган сўровлардан бироз фарқли ҳужжатларни шакллантириш ва тақдим этишда етарлича қийинчиликка дуч келинади. Юзага келган муаммо эҳтимолдаги ҳужжатлар ахборот таркибини чамалаб топиш ва уларга мос намуналар тайёрлаб қўйиш орқали бартараф этилиши мумкин. Бу зарур тезкорлик таъминланишини юзага келтиради. Бунинг учун истеъмолдаги ахборот тизими ахборот атрибутларининг ассоциатив боғланишларини таҳлил этиш, уларнинг боғланиш даражаларини аниқлаш, кучли боғланишга эга ахборот атрибутлари жамланмалари асосида ҳужжатлар намуналарини шакллантириш зарур.

Предмет соҳаси ахборот объектлари ассоциатив боғлиқликларининг таҳлили асосида, сўралиш эҳтимоли катта бўлган ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқиш талаб этилади.

Фойдаланилаётган ҳамда талаб қилиниши эҳтимолига эга бўлган ҳужжатлар тўплами қуйидаги кўринишда ифодалансин:

D={D1, D2, …, DN},

бу ерда: D1, D2, …, DN  – қаралаётган предмет соҳаси ахборот объектлари.

Ҳужжатларнинг ҳар бири маълум ахборот тузилмасига эга, яъни: Di={dij}, , бу ерда: dij i-ҳужжатнинг j-ахборот объекти атрибути. Агарда, ушбу ахборот атрибутлари тўплами  кўринишда ифодаланса, тайёрланадиган ҳужжатларнинг ахборот атрибутлари ,  О тўпламга тааллуқли бўлади: .

Демак, талаб қилинадиган эҳтимолдаги ҳужжатлар намуналарини тайёрлаб олиш учун  тўплам атрибутларининг ўзаро боғлиқликларини аниқлаш ва улардан ўринли фойдаланиш етарли бўлади. Ушбу мақсадда  тўплам атрибутлари кетма-кетлигини ҳисобга олмаган ҳолда, қуйидаги атрибутлар танланмаларини ҳосил қилиш мумкин:

1 элементли танланмалар: {w1},  {w2}, {w3}, …, {wN }.

2 элементли танланмалар: {w1, w2},  {w1, w3}, …, {w1, wN }, … {wN-1, wN}.

N элементли ягона танланма: {w1, w2, …, wN }.

У ҳолда, қаралаётган О тўплам атрибутлари учун бундай танланмаларнинг умумий сони  ни ташкил этади, бу ерда: .

Атрибутларнинг ўзаро боғлиқликларини аниқлаш мақсади учун 1 элементли танланмаларга қараш аҳамиятга эга эмас.

Шу боис, ҳосил қилиниши лозим бўлган танланмаларни қуйидаги кўринишда тасвирлаш мумкин:

A = {aj, }, бу ерда , aj Í О.

Ушбу A тўпламнинг ҳар бир элементи D тўплам ҳужжатларида маълум миқдорда учрайди. Мазкур катталик Supp(aj) кўринишида ифодаланади [78]. У aj нинг қувватланиши деб аталади ва қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топилади:

Supp(aj)=.

Бу ерда: "aj, , Supp(aj) .

A тўплам элементларини мазкур параметр асосида тартиблаш натижасида қуйидаги В тўпламни ҳосил қилиш мумкин:

B = {bj, },  бу ерда   да.

В тўплам элементларига мос келувчи ахборот атрибутлари қисм-тўпламларининг таҳлили, уларнинг боғлиқлик даражаларини тақдим этади. Айтиш жоизки, ахборот атрибутларининг {w1, w2, …, wN } тўплами муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Ушбу таклиф этилаётган усул корхона ва ташкилотлар ички ҳужжат айланувида талаб қилинган маълумотларни белгиланган муддатларда тайёрлаш ва тақдим этиш учун муҳим аҳамият касб этади. Усулдан фойдаланиш эвазига сўровлар бўйича ишончли натижалар тақдим этилишига, маълумотлардан кенг фойдаланилишига ҳамда  ҳужжатларнинг меъёрий кўринишларда расмийлаштирилишига эришилади. Таклиф этилаётган усулни амалга оширишга мўлжалланган дастур воситалари ҳужжатларни тайёрлаш муддатларини қисқартириш ва уларни тақдим этиш тезкорлигини ошириш учун хизмат қилади.

Ўзбекистонда юзага келган вазият иқтисодиётнинг ривожланишини интенсив йўлга ўтказишни, ресурсларнинг барча турларидан оқилона фойдаланишни, ишлаб чиқаришга тобора такомиллашган меҳнат қуролларини жорий этишни муҳим вазифа қилиб қўймоқда.

Корхоналарни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, кам чиқимли ва чиқимсиз технологиялардан, илғор конструкцияли материаллардан фойдаланиш дастурларини амалга ошириш асосида меҳнат унумдорлигини ўстириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, аҳолининг харид талабини қондириш, илм-фан ишлаб чиқариш тармоқларини, айниқса, электроника, асбобсозлик, ҳисоблаш техникаси, алоқа воситалари ишлаб чиқаришларини ривожлантириш вазифаси келиб чиқади.

         Буларнинг ҳаммаси ахборотлаштиришнинг улкан имкониятларидан самарали фойдаланишни, унинг бозор муносабатларига ўтиш давридаги жараёнларга таъсирини кучайтиришнинг энг долзарб вазифасига айланмоқда.

         Ахборотлаштириш замонавий дунё тараққиётининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, жаҳон фан-техникасининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ютуқларини ўзида мужассамлаштирган.

Ахборотлар технологияси иқтисодий масалаларни ҳал қилишда қуйидаги асосий жараённи ўз ичига олади:

1.   Ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш.

2.   Ахборотни қайта ишлаш ва узатиш.

3.   Маълумотларни кодлаштириш.

4.   Маълумотларни излаш ва сақлаш.

5.   Иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш.

6.   Ахборотни чоп этиш ва ундан фойдаланиш.

7.   Қарор қабул қилиш ва бошқарув таъсирини ишлаб чиқиш.

         Маълумки, иқтисодий ахборот барча жараёнларнинг юзага келишида иштирок этади, лекин қатор ҳолатларда баъзи жараёнлар иштирок этмайди. Уларнинг амалга оширилиши ҳар хил. У ўринда баъзи жараёнлар қайтарилиши мумкин.

 

Назорат саволлари.

1.     Ахборот майдони ҳақида тушунча ва унинг давлат бошқарувидаги ўрнини тушунтиринг.

2.     ЭХ тизимида горизонтал ва вертикал муносабатлар нима?

3.      ЭХ тизимида  ахборот оқими ва уни бошқариш қандай бўлади?.

4.     Электрон ҳукумат тизимида логистика масалалари қандай хал этилади?

5.     Ахборот, дастурий ва электрон техник воситаларни ривожлантириш омиллари тўғрисида гапириб беринг.

 

 

 


 

Маъруза 12. Электрон ҳукумат тизимда ахборот оқимини логистикасини таъминлаш усуллари (2 соат).

1.     Электрон ҳукумат тизими давлат, фуқаро ва тадбиркор ўртасидаги муносабатларни осонлаштирувчи, иқтисодий ўсишининг янги омили.

2.     Электрон тижорат ривожи. АКТни давлат бошқарувида жорий этиш босқичлари. Веб порталларнинг яратилиши.

3.     Ҳукумат сайтлари орқали фойдаланувчиларга маълумотлар тақдим этиш. Давлат тузилмалари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни изчиллигини ошириш.

4.     Ахборот оқими веб портали тармоқ орқали ҳужжатларни олиш ва келишувларга эришиш.

 

 

Калит сўзлар: давлат, фуқаро, тадбиркор, ўсиш омили, электрон тижорат, Веб портал, Ҳукумат сайтлари, Давлат тузилмалари, Интернет тармоғи, Хом ашё, қазилма бойликлар, ахборот тизими, инфраструктура, сифат кўрсаткичи.

 

Ахборот тизимининг ривожланиши на фақат ишлаб чиқариш корхоналари юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш борасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Масалан: саёхат соҳасида хизмат кўрсатишда бир қатор ютуқларга эришилди. Мамлакатнинг географик жиҳатдан марказий осиёда жойлашиши, фаслларга боғлиқ иқлимийлиги, қадимий ёдгорлик жойларининг мавжудлиги, тоғ ва дарёларнинг мавжудлиги хорижий сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, маъданий ва маънавий салоҳиятини белгиловчи факторлардан бири  уларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид қилиш имконияти билан белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши, банклар тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларининг хоридоргирлигини таъминламоқда. Маҳсулот ҳаракатининг ривожланиши тушумлар заҳирасини ошишига олиб келмоқда.

Кўпгина мамлакатларда алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотлаштиришни ривожлантириш миллий стратегияси изчил жорий қилинмоқда, шунингдек, мамлакатлар ўртасида ахборот ҳамкорлиги жамияти қуриш, ривожланиш стратегиясини таъминлаш борасида тузилган дастур ва режалар амалга оширилмоқда. Бундай ёндашиш АКТни иқтисодий-ижтимоий ҳаётда кенг қўллаш, ахборот-коммуникациянинг эволюцион ривожланишини таъминлаган ҳолда рақобатнинг юзага келишини таъминлайди.

Ахборот-коммуникациянинг ривожланиши кўп параметрли ва кўп факторли жараён ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологияларини, қурилма ва тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида қўллашга, ахборот жамияти ва инфраструктурасини шакллантиришга асосланган.

         Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ.  Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу маҳсулот харидорлигини таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади.

         Ахборот-телекоммуникация тизимининг жадал суръатларда ривожланиши харидорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган маҳсулот ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу харидорнинг  уйи ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, ҳужжат алмашиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини таъминлайди. Натижада харидор қимматли вақтини тежайди, кенг қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабардор бўлади ва ўз иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига бевосита таъсир кўрсатади.

       Маълумки, республикамиз мустақилликгача асосан хом ашё маскани бўлиб келган. Хом ашё, қазилма бойликлар, пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳода сотилар, тайёр истеъмол ҳолатида эса бир неча баробар қиммат баҳода келтирилар эди. Бу, ўз навбатида, валюта жамғармасини чет элга фоизсиз оқимини юзага келтирган. Мустақиллик шарофати билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди, бу жараён изчил давом этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз берди. Хом ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида  мамлакатимизда бир неча юзлаб қўшма корхоналар ташкил этилди, ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, айрим мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз малакаларини ошириб келди. Ҳамкорлик корхоналарида  чет элга хом ашё эмас, балки тайёр сифатли маҳсулот чиқариш йўлга қўйилди, бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ташвиқот қилиниши маҳсулот учун харидорлар сониининг кенгайишига олиб келди. Харидорлар таркибининг ошиб бориши сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. Маҳсулот тўғридан-тўғри харидор манзилига етказиб берила бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон дўконлар эгаллади. Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби асосида маҳсулот  ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Нафақат мамлакатимиз аҳолисидан, балки чет эл фуқаро ва ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига узлуксиз буюртмалар келмоқда. Бу борада ахборот-коммуникация тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу, ўз навбатида, пул алмашинуви ҳаракатини   жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат ётади.

         Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ҳамда технологиядан  фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди.  

         Ҳозирги кунда тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, харидорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг асосий тамойилига айланган.

         Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадида сифатли рақоботбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади, етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий техника ва технологияларга таянади.  Бугунги кунга келиб, туб аҳоли мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлган. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот таннархини пасайишига, янги иш жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли ривожланиш асосида ахборот технологиялари ва коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади.

       Ахборот тизимининг ривожланиши нафақат ишлаб чиқариш корхоналари юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш борасида ҳам катта ютуқларга сабаб бўлди. Масалан: туризм соҳасида қатор ютуқларга эришилди. Мамлакатнинг географик жиҳатдан жойлашуви, қадимий обидаларга бойлиги хорижий сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда. Интернет орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни  ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар сонининг йил сайин ошиб бориши бу борада ҳам рақобатни юзага келтирди, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди.

Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, маданий ва маънавий салоҳиятини белгиловчи омиллардан бири  уларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид қилиш имконияти билан белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши, банклар тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларининг харидоргирлигини таъминламоқда. Маҳсулот ишлаб чиқаришининг ривожланиши тушумлар заҳираси ошишига олиб келмоқда.

Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий товарлар ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади, шунингдек, жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Республикамизда жамиятни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш борасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кичик бизнес ва тадбиркорликнинг  самарадорлигини  ошириш, бу  тизимидаги  қонуниятларни тадқиқ  этиш,  кадрларни иш жойи билан таъминлашдавлат  дастурининг  амалга  ошишини  баҳолаб  бориш  муҳим  аҳамият  касб  этмокда.

Ўзбекистон  Республикаси Президенти И. Каримов  Олий  Мажлиснинг  Қонунчилик  палатаси  ва  Сенатнинг  қўшма  йиғилишидаги: «Бизнинг  бош  мақсадимиз-жамиятни  демократлаштириш  ва  янгилаш,  мамлакатни  модернизациялаш  ва  ислоҳ  этишдир» деб  номланган  маърузасида  республикамизда  кейинги  йилларда  амалга  оширилиши  зарур  бўлган  масалалар,  устувор  йўналишлар  ҳақида  тўхталиб  кадрларнинг  малакаси,  ишбилармонлиги  ва  масъулиятини  ошириш  зарурлигини  таъкидлади.

Ушбу кўрсатмаларни амалга ошириш малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш билан бирга кенг доирадаги вазифаларни: баркамол авлодни тарбиялаш, мамлакатда барқарор ижтимоий-сиёсий муҳитни шакллантириш, жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни бозор тамойиллари негизида бошқарувчи замонавий мутахассисларни етказиб беришни назарда тутади.

Бозор муносабатлари шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш тизимини бошқариш ва шу орқали ушбу мутахассислар тайёрлашнинг механизми ўртасидаги алокаларнинг муракаблигини, ҳамда хилма-хиллигини илмий жиҳатдан асосланган янги услубий ёндашувларни, шу соҳа учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлигини бахолаш мезонларини ишлаб чиқишни, тадбиркор кадрлар тайёрлаш сифати ва улар фаолиятининг пировард натижалари ўртасидаги ўзаро боғланишнинг концепциявий негизларини очиб беришни, шунингдек, тадбиркорлик соҳаси учун кадрларни ўқитишни ва қайта ўқитиш тизимини ривожлантириш конуниятлари аниқлашни талаб қилади.

Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор тизими ва тадбиркорлик ўртасида чамбарчас алоқалар мавжуд: иқтисодиёт, қачонки тадбиркорлик унинг таркибий қисми бўлгандагина, барқарор ўсишга қодир бўлади. Жамият  фақатгина кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти, уни амалга оширувчи субъектни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратган ҳолда, иқтисодиётдаги ўсишни кўзлаши мумкин.

Шу муносабат билан кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, вужудга келиш жараёнлари, Ўзбекистонда уларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириш ва ўтиш иқтисодиёти шароитида намоён бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирча кичик бизнес ва тадбиркорликнинг  яхлит умумий қабул қилинган иқтисодий назарияси ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг бир неча йўналишларини ажратиш мумкин. Биринчи йўналиш француз иқтисодчиси Р.Кантильоннинг номи билан боғлиқ, у ХХ аср бошида биринчи бўлиб “тадбиркор” атамасини киритди ватадбиркорликнинг асосий функционал ҳусусияти сифатида таваккалчилик ҳақидаги қоидани олға сурди.

Ана шу вақтдан бошлаб ушбу атама билан хўжалик фаолиятининг учта асосий жиҳатида таваккални ўз зиммасига олувчи инсонни тушуниш одат бўлиб қолди, бу жиҳатлар қуйидагича: янги корхонани ташкил қилиш; янгиликларни амалга жорий қилиш; бозорга истеъмолчиларнинг асосий оммаси учун нотаниш бўлган маҳсулотлар ёки хизматлар билан чиқиш.

Р.Кантильоннинг фикрича, тадбиркор - бу таваккални олдиндан кўра билувчи ва уни ўз зиммасига олишни истовчи, келажакка интилган шахс бўлиб, унинг ҳаракатлари дарамод олиш умиди ва йўқотишларга тайёр туришлик билан тавсифланади. Р.Кантильон ғоясини ХX асрдаги немис классик мактабининг намоёндалари Й.Тюнен ва Г.Мангольдт, америка иқтисодчиси Ф.Найт қўллаб-қувватлади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик илмий назарияси иккинчи йўналишининг асосчиси бўлиб австрия-америка олими И.Шумпетер ҳисобланади. У тадбиркорни новатор сифатида кўриб чиқиб ва инновационликни ажратиб турувчи белгиси сифатида, шундай ёзган эди: “Тадбиркорларнинг вазифаси – кашфиётларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш усулини ислоҳ қилиш ва инқилоблаштириш, янада умумий маънода – янги хомашё манбаларини ёки тайёр маҳсулот бозорини очиш ҳисобидан янги товарлар ёки илгариги маҳсулотларни янги усул билан ишлаб чиқариш учун янги технологик имкониятлардан фойдаланиш орқали саноатдаги мавжуд тармоқларини қайта ташкил қилиш ва янги тармоқларини ташкил қилишдан иборат”. Ҳақиқатдан ҳам янги ғояларни қидириш ва уларни амалга ошириш – бу кичик бизнес ва тадбиркорликнинг энг мураккаб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Учинчи йўналиш вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорнинг шахсий ҳусусиятларини ажратишга ва унинг мувазанатлаштирувчи иқтисодий тизимдаги тартибга солувчи асос сифатидаги ролига эътиборни қаратишди. Америка иқтисодчиси И.Кирцнер кичик бизнес ва тадбиркорнинг асосий ролини бозорларнинг мувазанат ҳолатига томон ҳаракатини таъминловчи тартибга солиш тизимига эришишда кўради, яъни тадбиркор мувазанатлаштирувчи кучни ўзида намоён қилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг ҳозирги босқичи эътиборни бошқарув аспектига ва тадбиркорнинг ҳатти-ҳаракатларида бошқарув функцияларини таҳлил қилишга қаратиш билан боғлиқ.

Менежментга доир классик адабиётда бозор иқтисодиётида тадбиркорлар ўз касб фаолиятининг функционал мазмунига қараб учта хилга ажратилади.

Биринчидан, бу бизнесмен, яъни оборотда бўлган ва даромад келтирувчи сармоянинг эгаси. Соддароқ қилиб айтганда – бу “пул қилувчи” инсон.

Иккинчидан, “тадбиркор” – бу янги ишни амалга оширувчи ва эҳтимолий муваффақиятсизлик хатарини ўз зиммасига олувчи шахс.

Учинчидан, бу менежер, яъни тадбиркорлик фаолиятини бошқарувчи ва ўз ихтиёрида бошқа инсонларга эга бўлган шахс.

Кичик бизнес ва тадбиркорликка нисбатан қарашлар ва унинг ҳозирги давр иқтисодий механизмидаги муҳим функцияларини баҳолашга нисбатан ёндашувлар турли хиллиги билан ажралиб туради.Агар кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг барча жиҳатларини тизимлилик тарзида кўриб чиқиладиган бўлса, у ҳолда тадбиркорларнинг тўртинчи хилини ажратиш мумкин – бу мутахассис, яъни тадбиркорликдаги алоҳида жараёнларнинг кечиши технологиясини белгилаб берувчи ва назорат қилувчи шахс. Учта классик хилдан фарқли равишда, у ўз сармоясини қайсидир фаолиятга тикмайди, унинг эҳтимолий муваффақиятсизлиги хатарини ўз зиммасига олмайди ва қандайдир бўйсунувчиларга эга эмас. Унинг асосий вазифаси, биринчи галда, тадбиркорликнинг кўзланган соҳасида бошқарув қарорларининг оптимал вариантини ёки вариантларини топишдан иборат.

Кичик бизнес ватадбиркорлик деганда, фуқароларнинг фойда ёки шахсий даромад олишга йўналтирилган, ўз номидан, ўз жавобгарлиги остида ёки юридик шахс номидан ва унинг юридик жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббусли мустақил фаолияти тушунилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик шахсий манфаат ва жамият фойдасини уйғунлаштириш асосида фойда олиш мақсадида маблағларни тикиш билан боғлиқ фаолият ҳисобланади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти турли белгилар бўйича таснифланиши мумкин: фаолият тури, мулкчилик шакли, мулкдорлар сони, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий шакллар, ёлланган меҳнатдан фойдаланиш даражаси ва ҳ.к. Турлар бўйича тадбиркорлик фаолияти қуйидагича таснифланади: ишлаб чиқариш, савдо, воситачилик, молиявий, маслаҳат.

Тадбиркорлик фаоллигининг асосий субъекти бўлиб тадбиркор, объекти бўлиб эса – товар, маҳсулот, хизмат, яъни кимнингдир эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган ва харид қилиш, фойдаланиш ва истеъмол бозорида таклиф этиладиган нарсалар иштирок этади.

Шундай қилиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатларни ўз ичига олувчи интеграл тузилмани ўзида намоён қилади. Бундан ташқари, ушбу касб фаолияти кўп қатламли, мураккаб хусусиятга эга бўлиб, бу ҳол унда иқтисодий, ижтимоий-тарихий ва сиёсий жиҳатларнинг мавжуд бўлишини талаб қилади.

Иқтисодий нуқтаи назардан кичик бизнес ва тадбиркорлик – бойлик орттириш йўлидаги динамик жараёндир. Бу мулк субъектларининг фойда олиш мақсадида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг ташкилий ва иқтисодий шароитларини шакллантириш бўйича ўз таваккаликка асосланган ташаббускор, новаторлик фаолиятидир. У маблағлар, меҳнат, ер, материаллар ва ҳакозоларни бирлаштирган ҳолда бутун ишлаб чиқариш салоҳиятини амалга оширади. Бунда ишлаб чиқаришга ўзгаришлар киритилади, илгариги тартиб тубдан ўзгаради, шахсий ва миллий бойлик ортади.

Ўзбекистонда ўтиш даври иқтисодиётининг аҳволи кичик бизнес ва тадбиркорлик муаммосини фаоллаштирди. Бир томондан, ислоҳотларнинг бир неча йиллик тажрибаси, иккинчи томондан, бозор хўжалиги шаклларининг ривожланишини талқин этувчи ғояларнинг кенг тарқалиши бозор хўжалиги ўзгариб туришининг асосий омили бўлиб бозорнинг ўзи эмас, балки унинг зарур таркибий қисми сифатида тадбиркорлик ҳисобланишини тушунишга олиб келади. Лекин шу билан бирга мамлакатимизда тараққий этган тадбиркорликни шакллантириш йўлида унинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи кўплаб муаммолар турибди. Бу ижтимоий-руҳий, иқтисодий ва ҳуқуқий аспект ёки, бошқача айтганда, институционал шарт-шароитлар масаласидир. Юқорида атилганларни умумлаштирган ҳолда, бозор иқтисодиёти тадбиркорга, унинг шахсий ва ишбилармонлик хусусиятларига қўядиган талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

·        янги ишлаб чиқариш бўлинмаларини шакллантириш йўли билан яхшиланган ташкилий тузилмаларни барпо этиш қобилияти, ривожланишнинг таркибий омилларини таҳлил қилиш асосида “бозорда эгалланмаган иқтисодий-хўжалик туйнуклари”ни кўра билиш;

·        бозордаги вазиятни, атрофда содир бўлаётган воқеаларни, шунингдек кутилаётган ўзгаришларни тўғри баҳолаш, бозор талабини аниқлай билиш қобилияти;

·        конъюнктурали ва маркетинг тадқиқотлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда дастлабки кичик бизнес ва тадбиркорлик ҳисоб-китобларини амалга ошириш;

·        ўз даромади ва истеъмолчининг фойдасини кўпайтириш тамойилига асосланган тадбиркорлик қарорларини қабул қилиш қобилияти;

·        тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш жараёнига раҳбарлик қилиш қобилияти, яъни мақсадлар ва вазифаларни шакллантириш, ушбу мақсадларга эришишда қўл остидагилар, ҳамкасблар ва ҳамкорларнинг иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва б.

Тадбиркорларни тайёрлашнинг умумий мазмуни ва ўзига хос ҳусусияти шундан иборатки, у: бозор иқтисодиётининг фундаментал асоси; тижорат тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда тадбиркорларни тайёрлаш тизимини барпо этиш ва ривожлантириш тажрибаси катта илмий ва амалий қизиқиш уйғотади, чунки у замонавий иқтисодий-тижорат таълимининг аҳволини таҳлил қилиш ва назарий жиҳатдан изоҳлаш, унинг узлуксиз касб таълими тизими билан уйғунлаштириш ва самарали дидактик ривожланишини башорат қилиш вазифаларини ҳал этиш имконини беради.

Олий иқтисодий жараён мураккаб ва зиддиятли йўлни босиб ўтди. Марказлашган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш – муҳим вазифа сифатида – олий мактабнинг янги иқтисодий механизмини қуришни назарда тутади, у экзо- ва эндотизимлар сифатида кичик бизнес ва тадбиркорликнингобъектив қонуниятларини; бозор иқтисодиёти фаолият кўрсатишининг тамойиллари ва механизмини; мамлакатдакичик бизнес ва тадбиркорликни шаклланиши ва ривожланишининг муайян тарихий шарт-шароитларини ҳисобга олиши зарур.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш аҳоли бандлигига, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, унинг тактик ва стратегик мақсадларини амалга оширишга таъсирининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳақидаги масалада мумкин қадар аниқлик талаб қилинади.

Жамиятнинг ўтиш давридаги аҳволи кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини бозор муносабатлари тизимига киришини ўзида намоён қилувчи тижоратлаштириш жараёнини келтириб чиқарди. Бунда, бозор муносабатлари назарияси ва жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини тижоратлаштиришнинг объектив шартланган чегаралари тўғрисидаги қоида умумий тарзда тан олинади. Ушбу чегараларнинг мавжуд бўлиши, биринчи галда, ижтимоий институт сифатида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ижтимоий-иқтисодий табиати ва мақсадларига боғлиқ. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси фаолиятифункциялари жамият бойлиги ҳусусиятларига эга. Ушбу ҳусусиятларга кўра жамият бойлигини истеъмол қилиш умумий ҳисобланади; уларнинг бир субъект томонидан фойдаланилиши бошқа субъект томонидан ҳам фойдаланиш имкониятини йўққа чиқармайди. Жамият бойлигини ишлаб чиқариш жамият ҳисобидан ва жамиятнинг аъзолари ҳисобидан, уни молиялаш эса – умумий солиқ солиш тизими орқали амалга оширилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини тижоратлаштиришнинг асосий йўналиши бўлиб маҳсулот етказиш ва хизматларнинг тўловлиги; тушумлар манбалари сифатида иқтисодий муносабатларнинг кўплаб агентлари: давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес, тадбиркорлар ва бошқалардан келиб тушадиган маблағларни уйғунлаштиришга асосланган тадбиркорликни молиялаш механизмини қуриш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўлов шахсий шаклда ёки институционал шаклда (давлат, хўжалик субъектлар, бизнес ва ҳ.к. томонидан) амалга оширилиши мумкин.

Жамиятда аҳолининг турмуш даражаси, ижтимоий ва касб йўналиши бўйича ижтимоий қатламланишининг янги турини шакллантириш жараёни бошланганлиги боис, бунинг оқибати сифатида, хўжалик ҳаракатларининг бозор шаклларига мослашишнинг турли имкониятлари юз беради.

Олий таълим муассасаси, тижоратлаштириш шароитидаги эндотизим сифатида, ўз манфаатлари тизими шаклини ўзгартиради. Шахсий маблағлар ҳисобидан пулли билим олиш шароитида тадбиркорлик шакли ва муддатларига нисбатан қуйидаги ҳолатларда муаммоли оқибатлар келиб чиқиши мумкин, қачонки кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасаси:

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини такомиллаштириш ва шу асосда катта маблағлар олишдан манфаатдор бўлса;

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ходимлари ўз зиммасига харажатларининг катта қисмини юклашга интилса;

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг кам меҳнат талаб қиладиган ва тежамли шаклларини афзал кўрса.

Бу аспектда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини тижоратлаштиришнинг ижобий томонлари қуйидагилар бўлиши мумкин: кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси фаолиятида иқтисодий томонларни ривожлантириш (маркетинг тадқиқотлари); иқтисодий нуқтаи назардан кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари фаолиятининг самарали стратегиясини танлаш; кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасасининг рақобатбардошлигини баҳолаш, унинг барқарорлиги даражасини оширишга олиб келади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ижтимоий ёки жамият бойлигини ўзида намоён қилади, у жамиятнинг барча аъзолари учун юқори даражада аҳамиятга эга. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси кўплаб иқтисодий ва ижтимоий хусусиятдаги вазифаларни ҳал этиш воситаси сифатида қабул қилиниши мумкин. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожланганлик даражаси ва сифати, пировардида, фан-техника тараққиётининг жорий этилиши ва мамлакат фаровонлигининг ошиши суръатларини белгилаб беради.

Буюк хорижий экспертлар ва олимларнинг баҳолашларича, иқтисодий ўсиш омиллари уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтишган. Бунда:

1.  Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини.

2.  Аҳолининг умумий яшаш ва иш билан таъминганлик даражаси.

3.  Сармоя тури ва миқдори, муддати.

4.  Аҳолининг демографик тавсифи.

5.  Аҳолига тижорат хизмат кўрсатиш даражаси.

6.  Ресурслар билан таъминланганлик ҳолати.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хўжалик мажмуининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланганлиги боис, у бозор иқтисодиётига кириш билан бирга унинг қоидалари ва шартларига амал қилиши керак. Давлатнинг функциялари, халқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш қоидалари бозор шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига ҳам амал қилади.Бунда бошқарувнинг маъмурий усуллари ўзгаради, у режали иқтисодиётдагига қараганда бошқача ҳусусиятга эга бўлади.

Иқтисодий тартибга солувчилар ўз оқибатларига кўра зиддиятлидир.Бозорнингбирсегментидагиижобийсамарабошқасегментдасалбийсамараниқелтирибчиқаришимумкин. Иқтисодий тартибга солувчилар қўлланилаётган ерда давлат салбий, билвосита самараларни эътибордан қочирмаслиги ва уларга ўз вақтида барҳам бериши зарур. Иқтисодий тартибга солувчилардан улар бозор рағбатларига тўсқинлик қилмайдиган даражада фойдаланиш лозим.

Бозор иқтисодиёти маълум даражада ўзини ўзи бошқарувчи жараён бўлганлиги боис, давлат «бозор механизмининг объектив шартланган чегараланганлиги ва яроқсизлиги мавжуд бўлган, жамият бойликлари билан муносабатда бўлинадиган соҳалар ва тармоқларида бозор рақобати такомиллашмаган» алоҳида ҳолларда маъмурий тартибга солиш усулини қўллайди. Лекин маҳсулотлар ва хизматларнинг аксарият қисми – бу ҳусусий ва жамият бойлиги белгиларига эга бўлган аралаш бойликлардир. Бундай бойликлар тоифасига соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари ҳам киради.

Иқтисодиётни бошқариш усулларининг алмашинувидан сўнг кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини бошқариш усуллари ҳам ўзгарди. Иқтисодиётда марказлашмаган тизимга ўтиш кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасигаҳам таъсир кўрсатди.

Марказий бошқарув органлари турли мамлакатларда ҳар хил функцияларни бажаради, лекин, одатда, улар кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги умумий сиёсатни белгилаб беради, меҳнат вазирликлари ва агентликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Давлатнинг зиммасида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хизматларининг бозори йўналтириладиган меҳнат бозорининг  бўлажак таркибий тузилишининг башоратини ишлаб чиқиш функцияси қолади. Бунинг учун қуйидаги йўналишларни тадқиқ этиш зарурият туғилди:

·        ахборот ва кадрлар ҳисобининг йўлга қўйилган тизими;

·        бандликдаги таркибий силжишларга таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш;

·        интеллектуал меҳнат бозорини шакллантирувчи фан-техника маҳсулоти бозорини ўзгаришини таҳлил қилиш;

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хизматлари бозорини шакллантириш учун ишончли ахборот базаси  ҳисобланади.

Ҳозирги шароитда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини янги сифатга – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини минтақалаштириш ва интеграциялашни ўзида мужассамлантирган тизимига ўтиш тенденцияси яққол намоён бўлмоқда.

Минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасини тадқиқ этиш шундан далолат бермоқдаки, улар республика ва маҳаллий ҳокимият органларининг саъй-ҳаракатларини жамлаш зарурати билан боғлиқ муаммоларни комплекс тарзда ҳал этишнинг самарали усули ҳисобланади. Бу қуйидаги вазифаларни ҳал этиш имконини беради:

·  минтақа даражасида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси тизими ўзгаришининг деструктив тенденцияларини тўхтатиш;

·  ҳудудий кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ёрдамида минтақавий ривожланиш субъектларининг вужудга келиши масаласини ҳал этишга кўмаклашиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари профессор-ўқитувчилар корпусининг интеллектуал салоҳиятини бирлаштириш, уни минтақани ижтимоий-маданий ривожлантиришнинг амалий омилига айлантириш;

·   ягона бошқарув органига эга бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси тизимларини барпо этиш, идоравий мансублигидан қатъий назар ушбу тизимларнинг барча бўғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ушбу ишларни такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар амалга оширилиши керак: биринчидан, ана шундай дастурларни ишлаб чиқиш методологияси ва методикасини такомиллаштириш, уларнинг мақоми, мақсади ва тамойилларини белгилаш; иккинчидан, дастурларни ишлаб чиқиш босқичида ҳам, уларни амалга ошириш ва якун ясаш жараёнида ҳам давлат ҳокимияти республика органлари ва Ўзбекистон минтақаларининг ўзаро келишувли қўшма саъй-ҳаракатлари механизмини такомиллаштириш.

Маҳаллий даражада тадбиркорлик фаолияти учун мутахассисларни тайёрлашни бошқариш тизимида ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги вазифаларни ҳал этишга чақирилган:

·  фуқароларнинг касбий таълим олиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш;

·  касбий таълим муассасаларининг тўлақонли, сифатли фаолият кўрсатиши ва аҳолининг кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига эҳтиёжларини мумкин қадар қондириш учун молиявий, моддий-техник, кадрлар ва бошқа шарт-шароитларни таъминлаш;

·  маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжларига тўлиқ, комплекс хизмат кўрсатиш учун маданий-ижтимоий  ҳудудини шакллантириш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

·  маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ва кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш;

·  турли институтлар ёрдамида жамоатчиликни кичик бизнес ва тадбиркорликга жалб этиш.

Меҳнат бозорининг конъюнктураси нуқтаи назаридан устувор н вазифаларни ёритиш имконини беради:

·  мониторинг хизматини ташкил қилиш, бу меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ва конъюнктураси ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни таъминлайди;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси рақобатбардошлигини таъминловчи касб таълимини олиш мақсадида ислоҳ қилинаётган ва ривожланаётган бозор иқтисодиётини кадрлар билан таъминлаш эҳтиёжларини аниқлаш ва башорат қилиш;

·  айниқса кичик бизнес, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга қодир бўлган мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган касб-таълим дастурларини такомиллаштириш;

·  касбга йўналтириш тадбирлари орқали ёшларни иш билан бандлигига кўмаклашиш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг илмий-ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг тадқиқот, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш;

·  ўзаро ҳамкорлик тизимини барпо этиш ва кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида аҳолининг бандлиги муаммолари билан шуғулланувчи вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлигига йўналтирилган махсус лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини бошқариш усулларини ўрганишнинг изчиллиги уларнинг аҳамиятлилик даражаси билан белгиланади. Моддий ишлаб чиқариш соҳаси учун бошқарувнинг иқтисодий усуллари ва иқтисодий аспектлари устунлик қилади.

Мамлакатимизда узоқ вақт кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги иқтисодий аспект қайтарилишсиз молиялашга, моддий-техник таъминотга, яъни харажатлар қилишга йўл қўйилди, бу кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг кам самарали ва норационал иқтисодий аҳволини, улар фаолияти асосий йўналишларининг рағбатлантирилмаслигини келтириб чиқарди. Бошқарув механизми мустақилликни истисно этиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусларга тўсқинлик қиларди.

Бозор муносабатларига ўтиш билан хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиётнинг тўла ҳуқуқли, мустақил секторлари сифатида тан олинди. Иқтисодий усуллар хўжалик ҳисобидаги иқтисодий механизм билан боғлана бошлади. Ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқлари учун янги хўжалик механизмини ишлаб чиқишда уни хўжалик юритиш шароитларига, яъни моддий ишлаб чиқариш тармоқларида хўжалик юритиш механизмига мумкин қадар яқинлаштиришга уриниш намоён бўлди.

Хўжалик юритиш услубининг ўзгариши  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига ҳам ўз таъсирини кўрсатди, яъни фойда (даромад) олиш мақсади кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларини ривожлантириш стратегиясини белгилаб берди. Айни пайтда ривожланган мамлакатларда тижорат ташкилотлари билан бир қаторда нотижорат ташкилотлар ҳам мавжуд, уларнинг икки турини ажратиш мумкин: фойда олувчи ва фойдасиз. Фойда олувчи нотижорат ташкилотлар тижорат корхоналаридан фаолият кўрсатиш ва бошқарув усуллари билан фарқ қилади. Уларда акциядорлик сармояси мавжуд эмас; фойда сармоя ҳаракатини бошқарувчи шахсларнинг даромадини кўпайтирмайди, балки фақат ривожланиш мақсадида фойдаланилади. Фойда кўриб ишламайдиган нотижорат ташкилотлар ўзини ўзи оқлаш (даромадлар ва харажатлар мувазанати) тамойиллари асосида фаолият кўрсатади. Аксарият ривожланган мамлакатларда ижтимоий соҳа (таълим, соғлиқни сақлаш, маданият) тармоқларида нотижорат хилидаги ташкилотлар кўпчиликни ташкил қилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатнинг бевосита ва якуний натижалари ажратилади. Бевосита натижанинг энг кўп учрайдиган натурал шакли бу ерда фойдали самара ёки хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Меҳнатнинг якуний натижалари уларда шахс хусусияти ёки хизмат кўрсатиш тармоқлари ходимларининг фаолияти таъсири остида шаклланадиган ижтимоий турмуш белгилари сифатида иштирок этади.

Буюк Британия, Голландия, Швеция каби айрим мамлакатларда марказий бошқарув органлари кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини молиялаш меъёрларини белгилаб беради. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бундай модели «интерсенцион» деган номни олган.

Бошқарувнинг бошқа моделлари айрим кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг мухториятини кенгайтиришга йўналтирилган. Бундай тамойил Испания ва Нидерландияда яққол кўзга ташланади. Бу ерда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари ва марказий ҳукумат органлари ўртасида турувчи оралиқ бошқарув органларининг ўрни катта. Оралиқ бошқарув органлари, одатда, ҳар қандай мамлакатда мавжуд бўлиб, улар турли функцияларни бажариши мумкин. Айрим мамлакатларда улар давлат маблағларини тақсимлаш ҳуқуқига эга. Оралиқ бошқарув органининг бошқа тури Швецияда учрайди, у ерда маслаҳат органлари сифатида минтақавий кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш режаларини тузиш ишларида бевосита иштирок этишади. Уларнинг ишлари марказий маъмурият раҳбарлиги остида олиб борилади. АҚШда оралиқ бошқарув органлари функциясини штатлар меҳнат вазирликлари ва агентликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органлари бажаради. Улардан ташқари кўп сонли касб жамиятлари мавжуд бўлиб, улар кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси фаолиятини тартибга солиш ва мутахассислар билан таъминлашнинг юқори сифатини ушлаб туришда ҳал қилувчи ҳисобланади.

Бошқарувнинг марказлашмаган тизимидан фойдаланиш кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасигамаълум даражадаги мустақилликни беради. Масалан, Ўзбекистонда бошқарувнинг оралиқ органи касб қизиқишлари бўйича ёки жамоавий фойдаланишнинг умумий моддий базаси, илмий муаммоларнинг умумийлиги асосида хўжаликнинг маълум бир тармоғига мансублиги бўйича бирлашмалар кўринишида намоён этилиши мумкин. Бу уларни ҳал этиш учун оралиқ бошқарув органи ташкил этиладиган муайян вазифаларга боғлиқ.

Ҳозирги вақтда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларига ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий муҳофаза зарур, бу ўз навбатида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларига турли бошқарув органларининг ихтиёрида бўла туриб, бир-бири билан тўсиқсиз ўзаро ҳамкорлик қилиш, горизонтал бўйича алоқаларни ўрнатиш, ихтиёрийлик асосида ҳар хил аралаш тузилмаларни шакллантириш имконини берган бўлар эди.

Марказга тўғридан-тўғри бўйсуниш ўз имкониятларини тугатди, оралиқ бошқарув органлари бугунги кунда ғоят истиқболли ва ҳаётий муҳим орган ҳисобланади. Бундай бошқарув органларининг фаолият соҳаси жорий вазифалар билан белгиланади, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг фаолиятига таъсир этиш чегараларини эса оралиқ бошқарув органларининг бошқаруви таркибига кирган кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари вакилларининг ўзлари белгилашади. Шунинг учун маъмурий бошқарувнинг бундай шакли энг демократик шакл ҳисобланади.

Бошқариш ва молиялашнинг тақдим этилган икки хили – аралаш ва давлат усулидан биринчиси анча самарали фаолият кўрсатмоқда, унда тартибга солишнинг бозор механизмалари ва таъсир этишнинг давлат усуллари уйғунлашган, молиялашнинг турли манбаларидан фойдаланилади, лекин бошқарувнинг аралаш усулида айрим мутахассисликлар бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда фан ва техника ривожининг янги йўналишлари бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Бундай муаммоларнинг асосий сабаби бўлиб таълимнинг меҳнат бозори эҳтиёжларидан ортда қолиши ҳисобланади.

Бизнингча, асосий тартибга солувчилар сифатида қуйидагилар иштирок этиши лозим: меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш; иқтисодий тартибга солиш; сифат жиҳатдан тартибга солиш. Бундай усулга ўтишнинг асосий воситаси бўлиб, шахсий, жамият ва давлат манфаатларининг мувазанатига эришишга кўмаклашувчи меёрий-ҳуқуқий базанияратиш ҳисобланади.

Бошқарув, раҳбарлик ва тартибга солиш кўникмалари қуйидагиларни билиш билан тавсифланади: ижтимоий-иқтисодий жараёнларга раҳбарлик қилиш ва бошқариш воситалари, шакллари, усулларини ижодий танлаш, уларнинг самарадорлигини аниқлаш; бошқарув қарорларини мустақил ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишнинг зарур воситаларини топиш; ишлаб чиқаришни ва ходимларни бошқариш соҳасида мамлакатимиз ва хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш; маҳсулот ва хизматлар сифатини бошқариш; ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатишни ташкил қилиш; иқтисодий алоқаларни бошқариш; меҳнат жамоасини бошқариш; меҳнатни илмий жиҳатдан ташкил қилиш тадбирларини жорий этиш; ишлаб чиқариш жараёнида инсонларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш; иқтисодий, режали, статистик, молиявий хизматларнинг ташкилий-бошқарув функцияларини амалга ошириш; бошқарув тизимларидаги оптимал ахборот алоқаларини аниқлаш; бошқарув фаолиятини режалаштириш.

Назорат қилиш, ҳисоб, тафтиш ва молиялаш бўйича кўникмалар қуйидагиларни билишдан иборат: тезкор, бухгалтерлик, статистик ахборотнинг ягона ҳисобини ташкил этиш; ишлаб чиқариш жараёнларини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш; назорат-таҳлил функцияларини амалга ошириш ва назорат-тафтиш ҳужжатлари ҳамда бухгалтерлик ҳисоботларини тўзиш; бухгалтерлик экспертизасини ўтказиш; бухгалтерлик балансини таҳлил қилиш; пул маблағларининг бут сақланишини молиявий ва банк назоратини амалга ошириш; корхонанинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш; даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида молиявий самарадорликни аниқлаш.

Технологик кўникмалар – бу қуйидагиларни билишдир: иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятининг техник-технологик томонларини ўрганиш; хомашё, ёқилғи, материаллар, жиҳозлар, ишлаб чиқариш-технологик аҳамиятига эга бўлган буюмлар; солиштирма харажтларнинг меъёрлари ва коэффициентларини ишлаб чиқиш; корхоналар, бирлашмаларни ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш ишларини ташкил қилиш; лойиҳа-техник ҳужжатларни юритиш; товарларни транспортировка қилиш ва сақлаш қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш; товарлар сифатининг лаборатория таҳлилини ташкил қилиш ва ўтказиш; моддий бойликлар ҳисобининг тўғри ва оқилона ташкил этилишини таъминлаш (уларнинг келиб тушиши, бошқа жойга ўтказилиши, бериб юборилиши, фойдаланилиши, инвентаризация қилиниши бўйича ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш); иқтисодий таҳлил ва тескари ахборотни бошқаришни таъминлаган ҳолда тармоқнинг иқтисодий масалаларини комплекс ҳал этиш.

Илмий тадқиқот ўтказиш қобилияти – бу қуйидагиларни билишдир: мутахассислик соҳаси бўйича фундаментал ёки амалий тадқиқотларни ўтказиш; ўз фаолият соҳаси учун комплекс-мақсадли дастурни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш; лойиҳавий ва конструктив ишларни бажариш; илмий-техник ахборотни қидириб топиш ва ундан фойдаланишнинг оқилона усулларига эга бўлиш.

Шундай қилиб, тадбиркор касб фаолиятининг ижтимоий-педагогик ва психологик таҳлили шахсий-касб фаолияти андозасини аниқлаш, олий касб таълими тизимида моделаштириш имконини беради. Замонавий иқтисодчи-мутахассиснинг профессиограммаси касб томонидан мутахассисга нисбатан қўйиладиган талаблар тизимини ҳар томонлама таркибий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик хизматлари бозорининг ўзига хослиги шу билан белгиланадики, бозор кенглигини шакллантириш учун таянч шарт-шароитлар яратилганидан сўнг иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг умумий жараёни, уни жадал ривожланиш йўлига ўтказиш кўп жиҳатдан фаоллик, ижодий фаолият руҳида тарбияланган, иш берувчилар томонидан ходимларни танлаб олишда танлов талабларига жавоб берувчи юқори малакали кадрларнинг мавжудлигига боғлиқ.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида давлат ва нодавлат тузилмаларнинг мавжуд бўлиши рақобат муҳитининг ривожланишига кўмаклашади.

Ўзбекистон кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимини ислоҳ қилиш ушбу тизимнингташкилий-иқтисодий механизмини жамиятнинг янги талабларига ва унинг ресурс имкониятлари билан мувофиқлаштиришни назарда тутади. Унинг асосий вазифаларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимининг иқтисодий муҳит билан алоқасини таъминлашдан иборат.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасаларининг минтақавий йўналтирилишини кучайтириш (худудий буюртмаларни бажариш) мақсадида бюджетдан молиялаш доирасида улар фаолиятини молиявий тартибга солиш муаммоси қуйидагилар орқали ҳал этилиши мумкин:

§  бюджетдан молиялашнинг ушбу қисмидан худудий ривожланиш учун фойдаланиш мақсадида давлат бюджети маблағларидан марказлашган тарзда молияланувчи кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасаларига таъсир кўрсатиш;

§  кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасаларини маҳаллий бюджет маблағларидан тўғридан-тўғри молиялаш.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик хизматлари, шу жумладан пулли хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат муассасаларининг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва солиқ солишдан озод этилади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасасининг ундан олган даромади бевосита ушбу кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасига ва/ёки мазкур кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасасини таъминлаш, ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг бевосита эҳтиёжларига (шу жумладан иш ҳақи) қайта инвестиция қилинмайдиган фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади.

Ўзбекистонда бозор муносабатларининг вужудга келиши мутахассисликлар рўйхатининг кенгайишига ва иқтисодий-ҳуқуқий ҳамда тадбиркорлик йўналишлари ихтисослигига янги, доимий ўсиб борувчи талабларни қўймоқда.

Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти вужудга келишининг ҳозирги шароитида иқтисодий-ҳуқуқий йўналишдаги касб ва мутахассисликлар ўта оммавий ҳисобланади. Меҳнат бозорида энг оммавий бўлган касблар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади: аудитор, бухгалтер, сотув менежери, юрист ва ҳ.к.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти учун мутахассисларни (менежерлар, маркетологлар, иқтисодчилар, бизнес, брокерлар ва бошқалар) тайёрлашнинг амалдаги тизими сифат жиҳатдан иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолиятининг барча хўжалик юритувчи субъектларининг эҳтиёжини ҳозирча таъминламаяпти.

Ўзбекистон кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимини ислоҳ қилиш ушбу тизимнинг ташкилий-иқтисодий механизмини жамиятнинг янги сўровлари ва унинг ресурслар имкониятларига мувофиқ ҳолга келтиришни назарда тутади. Ташкилий-иқтисодий механизмини энг муҳим функцияларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг бозор характерига эга бўлган иқтисодий муҳит билан алоқасини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунда, бозор шароитида иш берувчи томонидан номзоднинг иш тажрибасига қўйиладиган талабларда унинг шундай мақсади ифода этилганки, тажрибали мутахассис нафақат касбий вазиятнинг стратегияси ва тактикасини кўришга ва баҳолашга, балки ўз фаолияти қадамларининг муваффақиятли ёки муваффақиятсизлигини башоратлашга қодир бўлади. Бу ҳолат бозор муҳитига кирган барча ходимларда стратегик тафаккурнинг мавжуд бўлишини, иқтисодиётнинг ривожланиш қонуниятларини тушунишини, юзага келган вазиятни ва унинг оқибатларини тўғри баҳолай олишини, қабул қилган қарори учун ижтимоий жавобгарликни ўз зиммасига олишини назарда тутади.

 

Назорат саволлари.

1.     Электрон ҳукумат тизими давлат, фуқаро ва тадбиркор ўртасидаги муносабатларни осонлаштирувчи, иқтисодий ўсишининг янги омили эканлигини тушунтириб беринг.

2.     Электрон ҳукумат тизимини жорий этишда электрон тижорат ривожи қандай?.

3.      АКТни давлат бошқарувида жорий этиш босқичларини айтиб беринг.

4.      Веб порталларнинг яратилиши ҳақида нималарни айта оласиз?

5.     Ҳукумат сайтлари орқали фойдаланувчиларга маълумотлар тақдим этиш технологияси қандай?

6.     . Давлат тузилмалари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни изчиллигини ошириш усуллари қандай?

7.     Ахборот оқими веб портали тармоқ орқали ҳужжатларни олиш ва келишувларга эришиш тўғрисида нима дея оласиз?

 

 


 

Маъруза 13. Ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишда электрон ҳукумат ташкилий-ҳуқуқий базасига асосланиш. (4 соат).

1.     Ўз-ўзини бошқариш органлари. Ўз-ўзини бошқариш органлари мақсад ва вазифалари. Уларнинг жамият ривожидаги ўрни.

2.     Электрон ҳукумат тизимида ўз-ўзини бошқариш органлари.

3.     Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини билиш.

4.     Оммавий ва ҳусусий институтлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик.

 

Калит сўзлар: ўз-ўзини бошқариш органлари, хизмат турлари, ягона ойна, ягона концепция, оптималлаштириш, фуқаролик жамияти, давлат хизматлари, миллий портал,  бизнес-тузилма, давлат органлари.   

 

Электрон ҳукумат – шаклланган давлат хизматлари турлари ҳақидаги маълумот ва хизматларни  аҳолига, тижоратга ва давлат органлари шахобчаларига, ташкилот раҳбарларига етказади, ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиб буюртмачи ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар масофасини мумкин қадар қисқартиради.

Электрон ҳукумат – давлат бошқарувида электрон хужжат айланиши тизими ҳисобланиб, мамлакат миқёсида барча бошқарув жараёнларини автоматлаштиришга асосланган ва давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар жамият аъзоси учун ижтимоий коммуникация кечикишларини қисқартиришга қаратилган. Электрон ҳукуматни яратилиши жамият бошқарувининг умумдавлат тармоқланган хужжатларни бошқариш ва қайта ишлаш жараёнларига боғлиқ бир қатор масалалар тўпламини ечишга қаратилган  тизимни шакллантиришни тақозо этади. Электрон ҳукумат амалдаги ҳукуматга бирон бир қўшимча бўлмай, балки ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида давлат хизматлари самарадорлигини оширишдан иборат.1

Келгусида электрон ҳукумат “ягона ойна” сифатида бугунги кунга нисбатан янада долзарб бўлиши муқаррар. Бу жараён ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бундай технологиялар ижтимоий-сиёсий коммуникация имкониятлари даражасини янада ошириб, ҳукумат, тижорат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро интеграциянинг янги шаклларини яратишга олиб келади.

Бугунги кунда электрон ҳукуматнинг ягона концепцияси яратилмаган, фақат ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат ахборот жамиятидан фуқаролар ва тижорат соҳаси хизматчиларининг керакли маълумотларни олиб ишлатишига бўлган талаблари мажмуаси яратилган холос. Турли даражадаги ва тоифадаги фойдаланувчиларни ягона мақсад бирлаштиради, уларнинг қисқа вақтда, кам сарф харажатда, энг яқин йўл орқали маълумот олиш учун самарали воситага эга бўлишликлари, давлат органлари билан ўзаро муносабатларининг содда, тезкор ва қулай кечиши.

Шундай қилиб электрон ҳукумат яратишдан кўзланган мақсад:

-         аҳоли ва тижоратга ҳукумат томонидан кўрсатилаётган хизматларни оптималлаштириш;

-         барча сайловчиларнинг давлатни бошқариш ва раҳбарлик жараёнларидаги иштироки даражасини ошириш;

-         фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишлари имкониятлари даражасини ошириш ва қувватлаш;

-         фуқароларнинг савияси ва технологик таъминланганлик даражасини ошириш;

-         ўзароахборот алмашинув жараёнларида географик жиҳатдан жойлашиш факторларига боғлиқ таъсирлар даражасини камайтириш;

-         давлат бошқарувида сарф харажатларни камайтириш, самарадорликни ошириш, рақобатбардошликни таъминлаш ва ҳ.зо.

         Электрон ҳукумат маъмурият бошқаруви самарадорлиги ва унга боғлиқ сарф харажатларни камайтирибгина қолмай, балки жамият ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради. Бу ўз навбатида демократик жамиятни такомиллашувига ва давлатнинг халқ олдидаги маъсулиятини янада оширади.

Электрон ҳукуматни жорий этилиши давлат ва аҳоли муносабатларини мувофиқлаштиради, ҳукуматга бўлган халқ нарозилигини камайтиради, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро электрон мулоқот ва келишувлар туфайли сиёсий қарама-қаршиликлар барҳам топади. Натижада янгича барча жамият институтлари ва тузилмаларини: давлат хизматчилари, тижоратни, ташаббускор фуқароларни, таълим тизими ва тадқиқотчилик институтлари, жамоа гуруҳлари ва фуқаролик жамиятини боғловчи Интернетга асосланган давлат бошқарувитузилмаси шаклланади.

Одатда электрон ҳукуматни жорий этиш жараёни уч босқични ўз ичига олади:

Биринчи босқичда АКТ воситаси давлат органлари ахборотларига ташкилот, корхона ва фуқароларнинг мурожаатини тезлаштиради ва аниқ манзилини белгилайди.  Бу босқични амалга ошириш учун давлат органлари ўзларининг веб-сайтларини яратадилар ва уларга қонунчилик ва бошқа меёрий-ҳуқуқий хужжатлар, хужжатларнинг керакли шакллари, статистик ва иқтисодий маълумотлар киритилади. Бу босқичнинг асосий элементи маълумотларнинг тез янгиланиши ва барча давлат ахборот ресурсларини жамловчи ва “ягона ойна орқали” мурожаатни таъминловчи давлат веб-порталининг мавжудлиги.

Иккинчи босқичда давлат хизматлари (кўчмас мулкни ва ер майдонларини рўйхатга олиш, солиқ деклорацияларини тўлдириш, рухсатнома олиш учун аризалар бериш) онлайн режимида тақдим этилади. Бу босқичга ўтиш бюрократик тўсиқларга барҳам беради, мураккаб жараёнлар камаяди, бевосита ташкилот раҳбарлари билан мулоқот кескин камаяди. Бу босқичнинг амалда жорий этилиши ҳукумат органларига электрон шаклида (e-servises)  “ягона ойна” орқали ҳафтанинг 7 куни ва куннинг 24 соати мабойнида хизмат кўрсатади.

Учинчи босқичда давлат бошқарувининг барча босқичларида ҳукумат сиёсатини ишлаб чиқишнинг барча жараёнларида фуқароларнинг ва фирмаларнинг сиёсатчилар ва раҳбарлар билан интерактив муносабатлари орқали иштироки таъминланади. Бу ишлар асосан веб-форумлар орқали амалга оширилиб, қонунчилик далолатномалари ва меёрий-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари, таклиф ва тавсиялар жамланади ва муҳокама этилади.

Янги технологияларни жорий этилиши ҳукуматдан вақт категорияларига нисбатан жуда эътиборли бўлишни тақозо этади. Бошқа соҳаларга нисбатан юқори эътиборда бўлган давлат, технология эволюцион ривожланишда ва мавжуд қурилмалар эса тез эскирмоқда ва замон талабига жавоб бера олмайди. Келажакни кўзлаб маъмурий органлар томонидан қабул қилинган қарорлар технологиянинг ривожланиши билан тезда ўзгармоқда. Электрон ҳукуматни жорий этишда йўл қўйилган хатоликлар молиявий жиҳатдан қимматга тушади ва айниқса фуқаролар ва тижорат соҳаси ходимларининг ишончини йўқотишдан эҳтиёткор бўлишни талаб этади. Мамлакатнинг электрон ҳукуматга ўтиши ҳукуматнинг янги шароитга мослашиш қобилияти қай даражада шаклланганлигини намойиш этиш имконини беради. Рақобатли, жаҳонда юз бераётган изчил ўзгаришлар даврида электрон ҳукуматни жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳатлардаги кечикиш мамлакат иқтисодий ривожланишида қимматга тушади.

Электрон хизматникенг жорий этилиши учун уни қоғоздаги жараёнлар каби тан олиниши ва қувватланиши лозим. Шунингдек, он-лайн режимида хизмат кўрсатишни муваффақиятли ривожланиши ахборотларнинг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлашга бевосита боғлиқ.

Электрон технологиянинг шаклланиши ҳукумат фаолиятида бошқарув характерини ўзгаришини тақозо этади. Ахборот жамиятида амалдагидан фарқли ҳукумат бошқарув органлари ваколатларидан келиб чиққан ҳолда янги тузилма  ва бошқарув тамойилларига ўтилади. Одатдаги ҳукумат билан янги электрон ҳукумат бошқарув мезонлари орасидаги фарқларни келтириб ўтамиз. Амалдаги қарор қабул қилиш жараёнлари назоратда ва буйруқни бажаришга асосланган бўлса, янги усулда асосий параметр сифатида розилик ва келишув ишлатилади. Амалдаги бошқарувда асосий эътибор ҳуқуқ ва вақтга қаратилган бўлса, замонавийда – мажбурланмаган меёрларга, жамоанинг таклиф ва тавсияларига, келишувларга асосланган. Амалдаги давлат ҳукумат, бюрократия ва парламент, тармоқли жамиятда янги бошқарув оммавий давлат шаклини: комиссия, форум, демократик ташкилий гуруҳларни ўз ичига олади. Аввал ахборот бошқарув учун марказлашган ва махфий бўлса, энди ахборот тарқалган, очиқ тармоқли бўлиб, тармоқли форум , таълим ва бошқаларни ўз ичига олади, ахборот жараёнлари эса интерфейс ва протоколлар билан боғланган. 

Одатда электрон ҳукуматнинг учта асосий элементи ажратиб ўтилади:

1.  Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини (фуқаролар тармоғи, овоз бериш ва бошқалар) шакллантириш ва қарорлар қабул қилишга асосланган электрон демократия ва иштирок (e-democracy and participation);

2.  Электрон воситалар ёрдамида ўзаро оммавий, ҳусусий ва оммавий институтлар ўртасидаги ҳамкорлик шакли электрон фойдаланиш тармоғи (electronic production network) ҳисобланади;

3.  Фойдаланувчиларга, ҳусусий шахс ёки жамоага маҳаллий, ҳудудий ёки миллий портал орқали хизматни тақдим этишга асосланган оммавий электрон хизмат (electronic public services).

Ушбу элементлар у ёки бу маънода сиёсий тизимга алоқаси бор. Шунинг учун ҳам электрон ҳукумат сиёсий маъмурий тизимда амалга оширилаётган ўзгаришларни ўрганиш имкониятини беради.

Электрон ҳукуматни икки маънода талқин қилишади: Биринчиси – янги ахборот технологиялари асосида давлат бошқарув фаолиятини такомиллаштириш маъносини англатиб, охир оқибатда аҳолига самарали хизмат кўрсатишни таъминлайди. Иккинчиси – фақат ташкилотлараро ўзаро муносабатлар харктерини янгилабгина қолмай балки, давлат бошқарувининг жамият билан ўзаро муносабатларини тўлиқ йўлга қўяди.

Шундай қилиб, ҳукумат электрон воситалар ёрдамида аҳолига, бизнес-ташкилотларига самарали хизмат кўрсатади, ҳукумат тузилмалари ўртасидаги муносабатларни ҳам такомиллаштиради. Бунда қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

-  ҳукумат ва жамият ўртасидаги ҳамкорлик шаклларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

-  фуқаролар ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришиш;

-  иш ва бошқарув фаолияти шароитининг ўзгаришига мувофиқ равишда тез ва самарали мослашиш;

-  аҳоли ва бизнес-тузилмаларга интерактив хизмат турларини кенгайтириш ва оптималлаштириш, хизмат  тўловлари миқдорини мунтазам камайтириб бориш;

-  давлат бошқарувида ташкилатлараро ўзаро муносабатлар самарадорлигини ошириш;

-   давлат бошқарув тизимида етук мутахассислар салоҳияти ва савиясини ошириш;

-   аҳолига ва бизнес-тузилмаларга хизмат кўрсатишда давлат хизматчилари маъсулиятини ошириш, давлат бошқаруви фаолияти шаффофлиги даражасини ошириш. 

 

Назорат саволлари.

1.     ЭҲ тизимида ўз-ўзини бошқариш органларининг роли қандай?

2.      ЭҲ тизимида ўз-ўзини бошқариш органлари мақсад ва вазифалари.

3.     Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини билиш қандай бўлади?

4.     Оммавий ва ҳусусий институтлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қилишида электрон ҳукуматни роли.

Маъруза 14. Инновацион технологияларни тадбиқ этишда стандартлар ва меёрий ҳуқуқий хужжатларга асосланиш технологияси (2 соат).

 

1.     Ахборот инфраструктураси. Электрон платформа.

2.     Электрон хизматларни тақдим этиш усуллари.

3.     Электрон тўловлар, электрон пул.

4.     Ягона ойна – веб портали  орқали турли рухсат берувчи хужжатларни бериш.

 

Калит сўзлар: ахборот инфраструктураси, электрон платформа, электрон хизматлар, электрон тўловлар, электрон пул, маҳсулот-инновацияси, иқтисодий самарадорлик, инновацион-жараён, инновация мақсади, инновация самарадорлиги.

 

         Инновациянинг  асосий классификацияланишини шаклланиши инновацион фаолиятнинг натижаларига қараб белгиланади. Одатда инновация икки турга бўлинади:

Маҳсулот-инновацияси, янги ёки такомиллашган маҳсулотни яратиш ва амалда жорий этишни ўз ичига олади. Янги маҳсулотни яратиш ва жорий этиш бозорда сотиш учун янги турдаги маҳсулотни ишлаб  яиқишга қаратилган бўлиб, қўлланилиш соҳаси, фукционал характеристикалари, кўриниши ва тузилиши, қўшимча хизмати, таркибий материаллари билан характерланади. Такомиллашган маҳсулотни ишлаб чиқиш мавжуд маҳсулот турлари асосида сифат кўрсаткичларини яхшилаш, янги ташкил этувчи компонента ва материаллардан фойдаланиш эвазига иқтисодий самарадорлигини оширишга эришиш мумкин.

Инновацион-жараён янги ишлаб чиқариш қурилмаларини, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишнинг янги усулларини қўллаш орқали ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштириш ва жорий этишни ўз ичига олади. Бундай инновациялар мавжуд ишлаб чиқариш ташкилоти маҳсулотини иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган.

Илмий асосланган инновация классификацияси қуйидаги мантиқий тамойилларга асосланади: инновацияни қўллаш жойи; инновация мақсади; инновацияни жорий этиш шакли.

Инновация кўринишига қараб қуйидагиларга бўлинади:

-         инновация масштаби (трансконтинентал, трансмиллий, ҳудудий, юқори, ўрта, кичик);

-         инновация натижалари (юқори, қуйи, мутадил);

-         инновация самарадорлиги (иқтисодий, ижтимоий, экологик, интеграллашган);

-         жорий этиш изчиллиги (тез, секинлашган, ўсиб бориш, бир хил меёрда, сакраш кўришида);

-         жорий этилиш соҳаси (бошқариш, ташкил этиш, ижтимоий, ишлаб чиқариш);

-         илмий-техник ривожланиш босқичлари (илмий, техник, технологик, конструкторлик, ишлаб чиқариш, ахборот);

-         изчиллик даражаси (бир хил меёрда, кучсиз, оммавий инновация ва портлаш).

Инновацияни ҳаёт даври – новаторда янги ғояни туғилиш вақтидан яратилишигача ва истемолчи инноватор томонидан инновациядан фойдаланишгача бўлган вақт оралиғи.

Технологик сервис хизмат: мутадил фаолият юритаётган фирмада янгиликни қўллаш; асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш; янги технологияни амалда қўллашга лойиқ катта таркибдаги ишчи ходимларни ўқитишни ўз ичига олади.

Ишлаб чиқариш технологияларини классификациялаш:

-         динамик ривожланиши бўйича: прогрессив, такомиллашиб борувчи, турғун, эскирган;

-         самарадорлиги бўйича: қуйи, ўрта, юқори даражада;

-         қўлланилиши бўйича: яратувчи, бузувчи, икки хил қўлланилиши;

-         фойдаланиш соҳаси бўйича: илмий, таълим, ишлаб чиқариш;

-         хом ашё талаби бўйича: илмий, маблағ, энергия талаб қилувчи;

-         яратилиш зарурати бўйича: бирламчи, такомиллаштириш;

-         янгилик даражаси бўйича: мутахассислик, аксиоматик, ноу-хау;

-         мураккаблик даражаси бўйича: оддий ва мураккаб.

Инновацион ишлар уч турдаги ишларни ўз ичига олади:  фундументал тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш. Фундаментал тадқиқотлар – назарий ёки тажрибавий тадқиқотлар бўлиб, бирон бир мақсадга қаратилмаган ҳолда янги билимга эришиш.  Амалий тадқиқотлар – маълум бир амалий масалани ечиш учун янги билим олишга йўналтирилган, муносиб иш. Ишлаб чиқариш – мавжуд билимларга асосланган , илмий тадқиқот ва амалий тажриба натижасидаянги маҳсулот, материал ёки қурилма яратиш, янги жараён, тизим ва хизматларни амалда жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган ёки жорий этилган инновацион технологияларни такомиллаштириш борасидаги мунтазам иш.

Илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи шахс ёки илмий ходим – ходимлар гуруҳи бўлиб, уларнинг ижодий фаолиятитизимлилик асосида илмий билимлар мажмуасини ошириши ва бу билимларни жорий этишнинг янги қирраларини очиш, илмий тадқиқот ишларига боғлиқ ишларни бажарилишида тўғридан-тўғри хизмат кўрсатишдан иборат. Илмий тадқиқот ишларига қараб, илмий секторларга бўлинади ижтимоий-иқтисодий мақсадли, илмий йўналишлар бўйича. Илмий сектор бўйича давлат сектори; тадбиркорлик сектори; олий ўқув юртлари, ҳусусий тижорат секторлари. Ташкилий ва бошқарув инновациялари мавжуд: такомиллашган бошқарув технологияларини жорий этиш; ўзгарган ташкилий тузилмани тақдим этиш; янги ёки катта миқдорда ўзгарган стратегик корпаратив йўналиш. Инновация ҳаёт даври тижоратлашиш даврига қадар ёки сарф харажатни қоплагунга қадар деб белгиланади.

Инновацион фаолиятга бўлган умумий сарф харажат жорий ва умумий инновацион фаолиятни юритишга бўлган сарф, ҳусусан, технология олишга бўлган сарф, курималарни янгилашга бўлган сарф, ишлаб чиқариш инжинеринги, дизайн, ишлаб чиқаришни ишга тушириш, инновацион фаолиятга боғлиқ тренинг ўтказиш, янги технологик маркетинг ўтказиш ва маҳсулотни такомиллаштиришга бўлган сарф харажат.

Интернетда электрон бозорнинг мавжудлиги Интернетда маҳсулот ва хизматларга  интерактив  тўловни  амалга  оширадиган  тўлов тизимларининг амалда қўллаш имкониятлари билан боғлиқ.

Исталган тижорат шартномаларининг охирги босқичи давлатда юритилаётган тўлов тизимларидан бири асосида ҳисоб - китоб қилиш билан якунланади.      

Бу тўлов тизимларини тўлов тизимлар технологиясининг таснифи дейиш тўғрироқ. Чунки, ҳақиқатда ишлаётган тизимлар кўпинча юқорида айтиб ўтилган механизмларни хар хил комбинацияда ишлатишади.

Кредитли схемалар ишлатиш билан амалга ошириладиган тўлов тизимлари.

Кредит карточкаларини тўлов воситасида ишлатадиган тизимлар ҳозирги вақтда дунё миқёсидаги тўлов тизимлари орасида энг юқори ўринда туради. Интернетда ҳисоб - китобга пластик карточкалар ишлатишнинг ютуғи уларнинг кўп жиҳатдан анъанавий тўлов тизимлари билан ўхшашлигидандир. Бундай ҳолатда Интернет маълумот узатишнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш технологиялари билан амалга оширишда ишлатилади. Бу тизимларга Суbег Саsh; Ореn Магкеt; Ғist Virtual ва бошқа бир қатор тўлов тизимлари киради. SSL протоколи билан бир қаторда шу каби тизимларда ахборот алмашинувида маълумот узатишнинг SЕТ протоколи (Secure Electronic Transaction) ишлатилади ва у кредит карточкалари рақамларини ишончли ҳимоялашни таъминлайди.

L SЕТ спецификацияси (Маstег Сагd ва Visа, Netsсаре, IВМ, Verisign ёрдами билан ишлаб чиқарилган) - кредитли карта ишлатишда товарларнинг нархини тўлашнинг энг хавфсиз йўлларидан бири.

SЕТ спецификацияси асосида оммавий калит ва рақамли сертификатлар билан ишлатиш криптографияси ётади.

SЕТ протоколи истеъмолчининг ўғирланган ёки сохта карточкалар билан бўладиган безориликлардан ҳимоя қилади. SETнинг бугунги кунда камчилиги, бу унинг иштирокчилари ўзларида махсус дастурий таъминот ўрнатишлари керагидир, бу эса маълум инвестициялар талаб қилади. Бундан ташқари, охирги вақтларда ўтказилган тестларга мувофиқ транзакцияларнинг шифрлаш операцияси туфайли етарлича тез ишлатилаётгани ҳақида фикрлар етказилди. Шунга қарамасдан, SЕТ протоколи Интернетнинг электрон тижорат келажаги сифатида қаралмоқда. SЕТ протоколи ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги адрес билан олиш мумкин: http://www.emoney.ru/publish.

Истеъмолчи нуқтаи назаридан қараганда кредит тизимининг асосий камчиликлари қуйидагилар:

·     транзакция ўтказишга харажатларни кўпайтирувчи мижознинг тўлов қобилиятини текшириш ва карточканинг авторизациясини текшириш зарурати. Чунки ҳар бир транзакцияга карточка эмитенти транзакция суммасидан 1,5 - 3% олади, лекин у 20% дан ошмайди. Акс ҳолда эса, товарлар тўловини қуйи диапазонда ўтказиш ҳеч қандай самара бермайди;

·     анонимнинг йўқлиги, савдо тизимлари томонидан мажбурий сервис;

·     кредит, карточкада ишловчй элкетрон дўконлар сонининг чекланганлиги;

·     кредит ҳисоби очишнинг кераклиги;

·     "карточка маълумотларини тармоқда узатиш" комплекси.

Дебит тизими (Nеt Саsh, Net Вill ва бошқалар) чек ёки нақд пулларнинг рақамли эквивалентини ишлатишга асосланган.Дебитли схемалар ишлатиш билан амалга ошириладиган тўлов тизимлари. Бунда рақамли нақд пулга асосланган дебит тизими 3-шахс томонидан тасдиқлашни талаб қилмайди, уларни ишлатиш баҳоси (нархи) "0" га интилади, яъни буни микра тўловларда ишлатиш қулай.

Мисол сифатида Nеt Саsh ни кўриб чиқамиз. Бу тизим 1994 йилдан
бери фаолият кўрсатиб келмоқда ва ишлатишга жуда қулай. Потенциал
харидор аввал Net Ваnk да купон сотиб олиши керак. Бунинг учун у
почта дастури ёрдамида ёки тўғридан - тўғри Net Саsh  Wеb - сайтида
сўровнома орқали ўн бештали купон олади ва уни сотувчига товар ёки
хизматга алмашиш учун жўнатади. Nеt Саsh шифрлашни ишлатмайди ва
Wеb - браузерларнинг қурилган имкониятлари ва хатларни шифрлашнинг бошқа тизимларига таянади. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, купон бошқа одамларнинг имзосига тушиб қолиши ва ундан асл мижозгача фойдаланиши мумкин.

Мижоз сотувчига ҳамиша номаълум бўлиб қолаверади. Шунинг учун бундай тизимни аноним дейиш мумкин. Net Саsh тизими тўлов ҳавфсизлиги етарлича даражада бўлмаса ҳам, оддий ва кенг тарқалган. Net Саsh да бошланғич тўлов 19,95 $ миқдорида белгиланиб, Net Ваnk да ҳисоб рақами очилиши керак.

Мижоз купон олаётганида 2% тўлайди (минимум 2 $), сотувчи Net Ваnk га қайтариб бераётганда 2% (минимум 4 $) миқдорида тўлайди. Бу ҳақда тўлиқ маълумотни қуйидаги манзил бўйича олиш мумкин: http://www.netcash.ru/, http://netbill.ru/.

Рақамли нақд пуллар –бу жуда катта сонлар ёки файллар бўлиб, улар белгилар функциясини бажаришади ва бошқа тўлов тизимларидан фарқли ўлароқ, бу файллар шу пулларнинг ўзи ҳисобланади.

Анъанавий жисмоний нақд пулларга қараганда рақамли нақд пуллар бир қанча афзалликларга эга. Масалан, уни ишлатиш хўжайинига аноним даражасида бошқаришни таъминлаб беради, бу компьютер жиноятларига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга.

Электрон нақд пуллар оқимини реал вақт режимида қидириб топиш мумкин, жисмоний нақд пулларда эса буни умуман амалга ошириб бўлмайди. Рақамли нақд пуллар тизимини ишончли тарзда ишлатишни замонавий криптография усуллари таъминлаб беради. Бундай тизимлар фаолият кўрсатиши учун бўлган харажатлар минималдир.

Ундан ташқари, схемаларда кредит карталари ҳисоб - китобининг йўқлиги уларни микро тўловларда ишлатишга имкон беради. Рақамли нақд пуллар маъносига кўра дебит тизимларига киради. Рақамли нақд пулларда ишлашни ривожлантирган компанияларга Citу Ваnk, Digi Cash, Россия Роу Саsh, Wеb Моnеу киради. Бугунги кунда рақамли пуллар ишлатишда 2 та асосий тўлов конструкциялари бор:

-     (Digi Саsh) профессор Д. Чаум томонидан ишлаб чиқарилган тўловларга қатилган;

-     Моndех корпорациясининг электрон пуллари, тўлов автономга эга ва авторизацияга муҳтож эмас.

       Электрон ҳукумат фойдаланувчиларининг энг катта ютуғи – офис ва уйдан чиқмаган ҳолда турли хужжатларни расмийлаштириш, компьютердан узоқлашмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш, қоғоз харажатини ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишдан иборат. Электрон ҳукумат элементларини амалда жорий этилиши давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ҳукумат фаолиятининг шаффофлиги, давлат  хизматчилари томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган таъмагирлик  даражасининг кескин камайишига олиб келади.

Фуқаролар бевосита виртуал  тизим орқали  ҳукумат билан мулоқот қилиш имконига эга бўладилар.

        Электрон ҳукумат хизмати бугунги кунда жорий этилган. Ҳукумат органлари ва жамоат ташкилотлари ва жойларида терминаллар ўрнатилган бўлиб, ҳукумат хизматлари ҳақидаги маълумотни олиш мумкин. Электрон ҳукуматнинг жамоатчилик вазифаси – давлатни тижорат билан, давлатни фуқаролар билан, ҳамда давлатнинг давлат тассаруфидаги органлар билан ўзаро муносабатларини ташкил этишдан иборат.

Ахборот технологияларининг давлат бошқарувига киритилиши мутахассислар томонидан 60 дан ортик мамлакатда олиб борилган тадқиқотлар айнан ривожланган давлатлардагина АКТ иқтисодий усиш билан узвий боғлиқлигини кўрсатди. Яъни, ривожланаётган мамлакатларда АКТнинг таъсири кам бўлиб, унинг ривожланиши фақат муайян даражага етганидан кейингина ялпи ички маҳсулотнинг жон бошига ўсишини таъминлаш мумкинлиги қайд этилган.

Республикамиз иқтисодий секторига АКТга жалб этилган инвестициялар ҳажми охирги йиллар мобайнида таҳлил қилинган давлат бошқаруви органлари ва корхоналари бўйича соф фойда миқдори ортганлиги фикримиз исботи бўла олади.

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, давлат бошқарувида АКТни қўллаш унинг натижавий самарадорлигини, хусусан, ахборотнинг ўзаро таъсири, қайта ишланиши ва изланишини амалга ошириш учун вақт қисқариши ҳисобига унумдорликни ўртача 20 фоизга кўпайтириш имконини яратади.

Ислоҳотларнинг амалга оширилишида хўжалик бошқаруви ҳамда ҳокимият органларида ахборот технологияларини фаол ўзлаштириш ва кенг жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра:

- давлат бошқаруви органларининг 97 фоизи ўз сайтларига эга бўлди, 90 фоизида локал компьютер тармоқлари ташкил этилди;

- давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг компьютер саводхонлиги даражаси 84 фоизга етган;

- ахборотлаштириш жараёнида мамлакатимиз рахбарияти томонидан асосий эътибор хизмат турларини кенгайтириш ва янги хизматларни жорий этишга, айниқса қишлоқ жойларида ахборот сервис инфратузилмасини яратишга қаратилмоқда. Жумладан, аҳолига кўрсатилган алоқа хизматлари ҳажми утган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробарга ўсди. Интернетдан фойдаланувчилар сони 2 млн.га етган, 700 дан ортиқ оммавий фойдаланиш пунктлари ташкил этилди. Қарийб 2000 та турли сервис пунктлари (Интернет-кафе, сузлашув, мобил техника уланиши ва таъмирлаш шахобчалари) ишга туширилди.

- 1200 та принципиал янги ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказлари ташкил топиши натижасида аҳолига хизматлар кўрсатиш сифати тобора ортмоқда.

Мустақиллик йилларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар негизида АКТнинг жадал суръатлар билан ривожланиши туфайли Ўзбекистон Республикасининг глобал ахборот ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига сезиларли таъсир кўрсатмокда.

Иш фаолиятимизга ахборот технологиялари яшин тезлигида кириб келди, вақт ўтган сари уларнинг янгиланиб бораётгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ҳужжатларни сақлаш, уларнинг махфийлигини таъминлаш ҳар бир ташкилотнинг асосий муаммосидир. Дейлик, сиз ишлаётган корхонада бир йил муқаддам қайсидир идорага юборилган хат керак бўлиб қолди. Агар ҳужжатларни юритиш бўйича маъсул ходим ўз ишига сидқидилдан ёндашган бўлса, ҳужжатларни тўлиқ сақланишини таъминлаган бўлади, аммо бундай бўлмасачи? Энди сизга зарур бўлган қоғоз ҳужжатлар архивингизда қанча жойни ва бу ҳужжатларни сақлашга канча маблағ зарур бўлишини ўйлаб кўринг. Ҳозирги рақобатлашув шароити ташкилот олдига янада янги вазифаларни қўймоқда.

Назорат саволлари.

 

1.     ЭҲ тизимида ахборот инфраструктураси ва электрон платформалар тўғрисида нима дея оласиз?

2.     Электрон хизматларни тақдим этиш усуллари қандай бўлади?

3.     ЭҲ тизимида электрон тўловлар ва  электрон пул ишлатиш технологияси.

4.     ЭҲ тизимида  ягона ойна тамойили нима?

5.     Веб портали  орқали турли рухсат берувчи хужжатларни ишлатиш технологияси.

 

 

Маъруза 15. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда Электрон  ҳукумат ташкилий-ҳуқуқий базасининг  аҳамияти (2 соат).

 

1.     Электрон тижоратдан электрон ҳукумат сари.

2.     Интернет орқали хизмат кўрсатиш.

3.     G2B ва B2G моделларининг ривожи. Иқтисодий самарадорликнинг ошиши.

 

Калит сўзлар: электрон тижорат, электрон ҳукумат, миллий стратегия, эволюцион ривожланиш, ахборот-телекоммуникация тизими,  Интернет тармоғи, истиқболли ривожланиш, самарали техника, географик  жойлашув, ахборот жамияти, ахборот  инфраструктураси.

 

Кўпгина мамлакатларда алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотлаштиришни ривожлантириш миллий стратегияси изчил жорий қилинмоқда, шунингдек, мамлакатлар ўртасида ахборот ҳамкорлиги жамияти қуриш, ривожланиш стратегиясини таъминлаш борасида тузилган дастур ва режалар амалга оширилмоқда. Бундай ёндашиш АКТни иқтисодий-ижтимоий ҳаётда кенг қўллаш, ахборот-коммуникациянинг эволюцион ривожланишини таъминлаган ҳолда рақобатнинг юзага келишини таъминлайди.

Ахборот-коммуникациянинг ривожланиши кўп параметрли ва кўп факторли жараён ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологияларини, қурилма ва тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида қўллашга, ахборот жамияти ва инфраструктурасини шакллантиришга асосланган.

         Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ.  Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу маҳсулот харидорлигини таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади.

         Ахборот-телекоммуникация тизимининг жадал суръатларда ривожланиши харидорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган маҳсулот ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу харидорнинг  уйи ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, ҳужжат алмашиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини таъминлайди. Натижада харидор қимматли вақтини тежайди, кенг қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабардор бўлади ва ўз иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига бевосита таъсир кўрсатади.

       Маълумки, республикамиз мустақилликгача асосан хом ашё маскани бўлиб келган. Хом ашё, қазилма бойликлар, пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳода сотилар, тайёр истеъмол ҳолатида эса бир неча баробар қиммат баҳода келтирилар эди. Бу, ўз навбатида, валюта жамғармасини чет элга фоизсиз оқимини юзага келтирган. Мустақиллик шарофати билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди, бу жараён изчил давом этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз берди. Хом ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида  мамлакатимизда бир неча юзлаб қўшма корхоналар ташкил этилди, ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, айрим мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз малакаларини ошириб келди. Ҳамкорлик корхоналарида  чет элга хом ашё эмас, балки тайёр сифатли маҳсулот чиқариш йўлга қўйилди, бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ташвиқот қилиниши маҳсулот учун харидорлар сониининг кенгайишига олиб келди. Харидорлар таркибининг ошиб бориши сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. Маҳсулот тўғридан-тўғри харидор манзилига етказиб берила бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон дўконлар эгаллади. Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби асосида маҳсулот  ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Нафақат мамлакатимиз аҳолисидан, балки чет эл фуқаро ва ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига узлуксиз буюртмалар келмоқда. Бу борада ахборот-коммуникация тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу, ўз навбатида, пул алмашинуви ҳаракатини   жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат ётади.

         Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ҳамда технологиядан  фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди.  

         Ҳозирги кунда тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, харидорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг асосий тамойилига айланган.

         Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадида сифатли рақоботбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади, етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий техника ва технологияларга таянади.  Бугунги кунга келиб, туб аҳоли мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлган. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот таннархини пасайишига, янги иш жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли ривожланиш асосида ахборот технологиялари ва коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади.

       Ахборот тизимининг ривожланиши нафақат ишлаб чиқариш корхоналари юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш борасида ҳам катта ютуқларга сабаб бўлди. Масалан: туризм соҳасида қатор ютуқларга эришилди. Мамлакатнинг географик жиҳатдан жойлашуви, қадимий обидаларга бойлиги хорижий сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда. Интернет орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни  ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар сонининг йил сайин ошиб бориши бу борада ҳам рақобатни юзага келтирди, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди.

Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, маданий ва маънавий салоҳиятини белгиловчи омиллардан бири  уларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид қилиш имконияти билан белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши, банклар тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларининг харидоргирлигини таъминламоқда. Маҳсулот ишлаб чиқаришининг ривожланиши тушумлар заҳираси ошишига олиб келмоқда.

Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий товарлар ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади, шунингдек, жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Республикамизда жамиятни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш борасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кичик бизнес ва тадбиркорликнинг  самарадорлигини  ошириш, бу  тизимидаги  қонуниятларни тадқиқ  этиш,  кадрларни иш жойи билан таъминлашдавлат  дастурининг  амалга  ошишини  баҳолаб  бориш  муҳим  аҳамият  касб  этмокда.

Ўзбекистон  Республикаси Президенти И. Каримов  Олий  Мажлиснинг  Қонунчилик  палатаси  ва  Сенатнинг  қўшма  йиғилишидаги: «Бизнинг  бош  мақсадимиз-жамиятни  демократлаштириш  ва  янгилаш,  мамлакатни  модернизациялаш  ва  ислоҳ  этишдир» деб  номланган  маърузасида  республикамизда  кейинги  йилларда  амалга  оширилиши  зарур  бўлган  масалалар,  устувор  йўналишлар  ҳақида  тўхталиб  кадрларнинг  малакаси,  ишбилармонлиги  ва  масъулиятини  ошириш  зарурлигини  таъкидлади.

Ушбу кўрсатмаларни амалга ошириш малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш билан бирга кенг доирадаги вазифаларни: баркамол авлодни тарбиялаш, мамлакатда барқарор ижтимоий-сиёсий муҳитни шакллантириш, жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни бозор тамойиллари негизида бошқарувчи замонавий мутахассисларни етказиб беришни назарда тутади.

Бозор муносабатлари шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш тизимини бошқариш ва шу орқали ушбу мутахассислар тайёрлашнинг механизми ўртасидаги алокаларнинг муракаблигини, ҳамда хилма-хиллигини илмий жиҳатдан асосланган янги услубий ёндашувларни, шу соҳа учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлигини бахолаш мезонларини ишлаб чиқишни, тадбиркор кадрлар тайёрлаш сифати ва улар фаолиятининг пировард натижалари ўртасидаги ўзаро боғланишнинг концепциявий негизларини очиб беришни, шунингдек, тадбиркорлик соҳаси учун кадрларни ўқитишни ва қайта ўқитиш тизимини ривожлантириш конуниятлари аниқлашни талаб қилади.

Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор тизими ва тадбиркорлик ўртасида чамбарчас алоқалар мавжуд: иқтисодиёт, қачонки тадбиркорлик унинг таркибий қисми бўлгандагина, барқарор ўсишга қодир бўлади. Жамият  фақатгина кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти, уни амалга оширувчи субъектни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратган ҳолда, иқтисодиётдаги ўсишни кўзлаши мумкин.

Шу муносабат билан кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, вужудга келиш жараёнлари, Ўзбекистонда уларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириш ва ўтиш иқтисодиёти шароитида намоён бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирча кичик бизнес ва тадбиркорликнинг  яхлит умумий қабул қилинган иқтисодий назарияси ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг бир неча йўналишларини ажратиш мумкин. Биринчи йўналиш француз иқтисодчиси Р.Кантильоннинг номи билан боғлиқ, у ХХ аср бошида биринчи бўлиб “тадбиркор” атамасини киритди ватадбиркорликнинг асосий функционал ҳусусияти сифатида таваккалчилик ҳақидаги қоидани олға сурди.

Ана шу вақтдан бошлаб ушбу атама билан хўжалик фаолиятининг учта асосий жиҳатида таваккални ўз зиммасига олувчи инсонни тушуниш одат бўлиб қолди, бу жиҳатлар қуйидагича: янги корхонани ташкил қилиш; янгиликларни амалга жорий қилиш; бозорга истеъмолчиларнинг асосий оммаси учун нотаниш бўлган маҳсулотлар ёки хизматлар билан чиқиш.

Р.Кантильоннинг фикрича, тадбиркор - бу таваккални олдиндан кўра билувчи ва уни ўз зиммасига олишни истовчи, келажакка интилган шахс бўлиб, унинг ҳаракатлари дарамод олиш умиди ва йўқотишларга тайёр туришлик билан тавсифланади. Р.Кантильон ғоясини ХX асрдаги немис классик мактабининг намоёндалари Й.Тюнен ва Г.Мангольдт, америка иқтисодчиси Ф.Найт қўллаб-қувватлади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик илмий назарияси иккинчи йўналишининг асосчиси бўлиб австрия-америка олими И.Шумпетер ҳисобланади. У тадбиркорни новатор сифатида кўриб чиқиб ва инновационликни ажратиб турувчи белгиси сифатида, шундай ёзган эди: “Тадбиркорларнинг вазифаси – кашфиётларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш усулини ислоҳ қилиш ва инқилоблаштириш, янада умумий маънода – янги хомашё манбаларини ёки тайёр маҳсулот бозорини очиш ҳисобидан янги товарлар ёки илгариги маҳсулотларни янги усул билан ишлаб чиқариш учун янги технологик имкониятлардан фойдаланиш орқали саноатдаги мавжуд тармоқларини қайта ташкил қилиш ва янги тармоқларини ташкил қилишдан иборат”. Ҳақиқатдан ҳам янги ғояларни қидириш ва уларни амалга ошириш – бу кичик бизнес ва тадбиркорликнинг энг мураккаб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Учинчи йўналиш вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорнинг шахсий ҳусусиятларини ажратишга ва унинг мувазанатлаштирувчи иқтисодий тизимдаги тартибга солувчи асос сифатидаги ролига эътиборни қаратишди. Америка иқтисодчиси И.Кирцнер кичик бизнес ва тадбиркорнинг асосий ролини бозорларнинг мувазанат ҳолатига томон ҳаракатини таъминловчи тартибга солиш тизимига эришишда кўради, яъни тадбиркор мувазанатлаштирувчи кучни ўзида намоён қилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг ҳозирги босқичи эътиборни бошқарув аспектига ва тадбиркорнинг ҳатти-ҳаракатларида бошқарув функцияларини таҳлил қилишга қаратиш билан боғлиқ.

Менежментга доир классик адабиётда бозор иқтисодиётида тадбиркорлар ўз касб фаолиятининг функционал мазмунига қараб учта хилга ажратилади.

Биринчидан, бу бизнесмен, яъни оборотда бўлган ва даромад келтирувчи сармоянинг эгаси. Соддароқ қилиб айтганда – бу “пул қилувчи” инсон.

Иккинчидан, “тадбиркор” – бу янги ишни амалга оширувчи ва эҳтимолий муваффақиятсизлик хатарини ўз зиммасига олувчи шахс.

Учинчидан, бу менежер, яъни тадбиркорлик фаолиятини бошқарувчи ва ўз ихтиёрида бошқа инсонларга эга бўлган шахс.

Кичик бизнес ва тадбиркорликка нисбатан қарашлар ва унинг ҳозирги давр иқтисодий механизмидаги муҳим функцияларини баҳолашга нисбатан ёндашувлар турли хиллиги билан ажралиб туради.Агар кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг барча жиҳатларини тизимлилик тарзида кўриб чиқиладиган бўлса, у ҳолда тадбиркорларнинг тўртинчи хилини ажратиш мумкин – бу мутахассис, яъни тадбиркорликдаги алоҳида жараёнларнинг кечиши технологиясини белгилаб берувчи ва назорат қилувчи шахс. Учта классик хилдан фарқли равишда, у ўз сармоясини қайсидир фаолиятга тикмайди, унинг эҳтимолий муваффақиятсизлиги хатарини ўз зиммасига олмайди ва қандайдир бўйсунувчиларга эга эмас. Унинг асосий вазифаси, биринчи галда, тадбиркорликнинг кўзланган соҳасида бошқарув қарорларининг оптимал вариантини ёки вариантларини топишдан иборат.

Кичик бизнес ватадбиркорлик деганда, фуқароларнинг фойда ёки шахсий даромад олишга йўналтирилган, ўз номидан, ўз жавобгарлиги остида ёки юридик шахс номидан ва унинг юридик жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббусли мустақил фаолияти тушунилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик шахсий манфаат ва жамият фойдасини уйғунлаштириш асосида фойда олиш мақсадида маблағларни тикиш билан боғлиқ фаолият ҳисобланади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти турли белгилар бўйича таснифланиши мумкин: фаолият тури, мулкчилик шакли, мулкдорлар сони, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий шакллар, ёлланган меҳнатдан фойдаланиш даражаси ва ҳ.к. Турлар бўйича тадбиркорлик фаолияти қуйидагича таснифланади: ишлаб чиқариш, савдо, воситачилик, молиявий, маслаҳат.

Тадбиркорлик фаоллигининг асосий субъекти бўлиб тадбиркор, объекти бўлиб эса – товар, маҳсулот, хизмат, яъни кимнингдир эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган ва харид қилиш, фойдаланиш ва истеъмол бозорида таклиф этиладиган нарсалар иштирок этади.

Шундай қилиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатларни ўз ичига олувчи интеграл тузилмани ўзида намоён қилади. Бундан ташқари, ушбу касб фаолияти кўп қатламли, мураккаб хусусиятга эга бўлиб, бу ҳол унда иқтисодий, ижтимоий-тарихий ва сиёсий жиҳатларнинг мавжуд бўлишини талаб қилади.

Иқтисодий нуқтаи назардан кичик бизнес ва тадбиркорлик – бойлик орттириш йўлидаги динамик жараёндир. Бу мулк субъектларининг фойда олиш мақсадида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг ташкилий ва иқтисодий шароитларини шакллантириш бўйича ўз таваккаликка асосланган ташаббускор, новаторлик фаолиятидир. У маблағлар, меҳнат, ер, материаллар ва ҳакозоларни бирлаштирган ҳолда бутун ишлаб чиқариш салоҳиятини амалга оширади. Бунда ишлаб чиқаришга ўзгаришлар киритилади, илгариги тартиб тубдан ўзгаради, шахсий ва миллий бойлик ортади.

Ўзбекистонда ўтиш даври иқтисодиётининг аҳволи кичик бизнес ва тадбиркорлик муаммосини фаоллаштирди. Бир томондан, ислоҳотларнинг бир неча йиллик тажрибаси, иккинчи томондан, бозор хўжалиги шаклларининг ривожланишини талқин этувчи ғояларнинг кенг тарқалиши бозор хўжалиги ўзгариб туришининг асосий омили бўлиб бозорнинг ўзи эмас, балки унинг зарур таркибий қисми сифатида тадбиркорлик ҳисобланишини тушунишга олиб келади. Лекин шу билан бирга мамлакатимизда тараққий этган тадбиркорликни шакллантириш йўлида унинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи кўплаб муаммолар турибди. Бу ижтимоий-руҳий, иқтисодий ва ҳуқуқий аспект ёки, бошқача айтганда, институционал шарт-шароитлар масаласидир. Юқорида атилганларни умумлаштирган ҳолда, бозор иқтисодиёти тадбиркорга, унинг шахсий ва ишбилармонлик хусусиятларига қўядиган талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

·        янги ишлаб чиқариш бўлинмаларини шакллантириш йўли билан яхшиланган ташкилий тузилмаларни барпо этиш қобилияти, ривожланишнинг таркибий омилларини таҳлил қилиш асосида “бозорда эгалланмаган иқтисодий-хўжалик туйнуклари”ни кўра билиш;

·        бозордаги вазиятни, атрофда содир бўлаётган воқеаларни, шунингдек кутилаётган ўзгаришларни тўғри баҳолаш, бозор талабини аниқлай билиш қобилияти;

·        конъюнктурали ва маркетинг тадқиқотлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда дастлабки кичик бизнес ва тадбиркорлик ҳисоб-китобларини амалга ошириш;

·        ўз даромади ва истеъмолчининг фойдасини кўпайтириш тамойилига асосланган тадбиркорлик қарорларини қабул қилиш қобилияти;

·        тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш жараёнига раҳбарлик қилиш қобилияти, яъни мақсадлар ва вазифаларни шакллантириш, ушбу мақсадларга эришишда қўл остидагилар, ҳамкасблар ва ҳамкорларнинг иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва б.

Тадбиркорларни тайёрлашнинг умумий мазмуни ва ўзига хос ҳусусияти шундан иборатки, у: бозор иқтисодиётининг фундаментал асоси; тижорат тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда тадбиркорларни тайёрлаш тизимини барпо этиш ва ривожлантириш тажрибаси катта илмий ва амалий қизиқиш уйғотади, чунки у замонавий иқтисодий-тижорат таълимининг аҳволини таҳлил қилиш ва назарий жиҳатдан изоҳлаш, унинг узлуксиз касб таълими тизими билан уйғунлаштириш ва самарали дидактик ривожланишини башорат қилиш вазифаларини ҳал этиш имконини беради.

Олий иқтисодий жараён мураккаб ва зиддиятли йўлни босиб ўтди. Марказлашган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш – муҳим вазифа сифатида – олий мактабнинг янги иқтисодий механизмини қуришни назарда тутади, у экзо- ва эндотизимлар сифатида кичик бизнес ва тадбиркорликнингобъектив қонуниятларини; бозор иқтисодиёти фаолият кўрсатишининг тамойиллари ва механизмини; мамлакатдакичик бизнес ва тадбиркорликни шаклланиши ва ривожланишининг муайян тарихий шарт-шароитларини ҳисобга олиши зарур.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш аҳоли бандлигига, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, унинг тактик ва стратегик мақсадларини амалга оширишга таъсирининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳақидаги масалада мумкин қадар аниқлик талаб қилинади.

Жамиятнинг ўтиш давридаги аҳволи кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини бозор муносабатлари тизимига киришини ўзида намоён қилувчи тижоратлаштириш жараёнини келтириб чиқарди. Бунда, бозор муносабатлари назарияси ва жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини тижоратлаштиришнинг объектив шартланган чегаралари тўғрисидаги қоида умумий тарзда тан олинади. Ушбу чегараларнинг мавжуд бўлиши, биринчи галда, ижтимоий институт сифатида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ижтимоий-иқтисодий табиати ва мақсадларига боғлиқ. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси фаолиятифункциялари жамият бойлиги ҳусусиятларига эга. Ушбу ҳусусиятларга кўра жамият бойлигини истеъмол қилиш умумий ҳисобланади; уларнинг бир субъект томонидан фойдаланилиши бошқа субъект томонидан ҳам фойдаланиш имкониятини йўққа чиқармайди. Жамият бойлигини ишлаб чиқариш жамият ҳисобидан ва жамиятнинг аъзолари ҳисобидан, уни молиялаш эса – умумий солиқ солиш тизими орқали амалга оширилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини тижоратлаштиришнинг асосий йўналиши бўлиб маҳсулот етказиш ва хизматларнинг тўловлиги; тушумлар манбалари сифатида иқтисодий муносабатларнинг кўплаб агентлари: давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес, тадбиркорлар ва бошқалардан келиб тушадиган маблағларни уйғунлаштиришга асосланган тадбиркорликни молиялаш механизмини қуриш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўлов шахсий шаклда ёки институционал шаклда (давлат, хўжалик субъектлар, бизнес ва ҳ.к. томонидан) амалга оширилиши мумкин.

Жамиятда аҳолининг турмуш даражаси, ижтимоий ва касб йўналиши бўйича ижтимоий қатламланишининг янги турини шакллантириш жараёни бошланганлиги боис, бунинг оқибати сифатида, хўжалик ҳаракатларининг бозор шаклларига мослашишнинг турли имкониятлари юз беради.

Олий таълим муассасаси, тижоратлаштириш шароитидаги эндотизим сифатида, ўз манфаатлари тизими шаклини ўзгартиради. Шахсий маблағлар ҳисобидан пулли билим олиш шароитида тадбиркорлик шакли ва муддатларига нисбатан қуйидаги ҳолатларда муаммоли оқибатлар келиб чиқиши мумкин, қачонки кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасаси:

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини такомиллаштириш ва шу асосда катта маблағлар олишдан манфаатдор бўлса;

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ходимлари ўз зиммасига харажатларининг катта қисмини юклашга интилса;

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг кам меҳнат талаб қиладиган ва тежамли шаклларини афзал кўрса.

Бу аспектда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини тижоратлаштиришнинг ижобий томонлари қуйидагилар бўлиши мумкин: кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси фаолиятида иқтисодий томонларни ривожлантириш (маркетинг тадқиқотлари); иқтисодий нуқтаи назардан кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари фаолиятининг самарали стратегиясини танлаш; кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасасининг рақобатбардошлигини баҳолаш, унинг барқарорлиги даражасини оширишга олиб келади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ижтимоий ёки жамият бойлигини ўзида намоён қилади, у жамиятнинг барча аъзолари учун юқори даражада аҳамиятга эга. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси кўплаб иқтисодий ва ижтимоий хусусиятдаги вазифаларни ҳал этиш воситаси сифатида қабул қилиниши мумкин. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожланганлик даражаси ва сифати, пировардида, фан-техника тараққиётининг жорий этилиши ва мамлакат фаровонлигининг ошиши суръатларини белгилаб беради.

Буюк хорижий экспертлар ва олимларнинг баҳолашларича, иқтисодий ўсиш омиллари уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтишган. Бунда:

1.          Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини.

2.          Аҳолининг умумий яшаш ва иш билан таъминганлик даражаси.

3.          Сармоя тури ва миқдори, муддати.

4.          Аҳолининг демографик тавсифи.

5.          Аҳолига тижорат хизмат кўрсатиш даражаси.

6.          Ресурслар билан таъминланганлик ҳолати.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хўжалик мажмуининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланганлиги боис, у бозор иқтисодиётига кириш билан бирга унинг қоидалари ва шартларига амал қилиши керак. Давлатнинг функциялари, халқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш қоидалари бозор шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига ҳам амал қилади.Бунда бошқарувнинг маъмурий усуллари ўзгаради, у режали иқтисодиётдагига қараганда бошқача ҳусусиятга эга бўлади.

Иқтисодий тартибга солувчилар ўз оқибатларига кўра зиддиятлидир.Бозорнингбирсегментидагиижобийсамарабошқасегментдасалбийсамараниқелтирибчиқаришимумкин. Иқтисодий тартибга солувчилар қўлланилаётган ерда давлат салбий, билвосита самараларни эътибордан қочирмаслиги ва уларга ўз вақтида барҳам бериши зарур. Иқтисодий тартибга солувчилардан улар бозор рағбатларига тўсқинлик қилмайдиган даражада фойдаланиш лозим.

Бозор иқтисодиёти маълум даражада ўзини ўзи бошқарувчи жараён бўлганлиги боис, давлат «бозор механизмининг объектив шартланган чегараланганлиги ва яроқсизлиги мавжуд бўлган, жамият бойликлари билан муносабатда бўлинадиган соҳалар ва тармоқларида бозор рақобати такомиллашмаган» алоҳида ҳолларда маъмурий тартибга солиш усулини қўллайди. Лекин маҳсулотлар ва хизматларнинг аксарият қисми – бу ҳусусий ва жамият бойлиги белгиларига эга бўлган аралаш бойликлардир. Бундай бойликлар тоифасига соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари ҳам киради.

Иқтисодиётни бошқариш усулларининг алмашинувидан сўнг кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини бошқариш усуллари ҳам ўзгарди. Иқтисодиётда марказлашмаган тизимга ўтиш кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасигаҳам таъсир кўрсатди.

Марказий бошқарув органлари турли мамлакатларда ҳар хил функцияларни бажаради, лекин, одатда, улар кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги умумий сиёсатни белгилаб беради, меҳнат вазирликлари ва агентликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Давлатнинг зиммасида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хизматларининг бозори йўналтириладиган меҳнат бозорининг  бўлажак таркибий тузилишининг башоратини ишлаб чиқиш функцияси қолади. Бунинг учун қуйидаги йўналишларни тадқиқ этиш зарурият туғилди:

·        ахборот ва кадрлар ҳисобининг йўлга қўйилган тизими;

·        бандликдаги таркибий силжишларга таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш;

·        интеллектуал меҳнат бозорини шакллантирувчи фан-техника маҳсулоти бозорини ўзгаришини таҳлил қилиш;

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хизматлари бозорини шакллантириш учун ишончли ахборот базаси  ҳисобланади.

Ҳозирги шароитда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини янги сифатга – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини минтақалаштириш ва интеграциялашни ўзида мужассамлантирган тизимига ўтиш тенденцияси яққол намоён бўлмоқда.

Минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасини тадқиқ этиш шундан далолат бермоқдаки, улар республика ва маҳаллий ҳокимият органларининг саъй-ҳаракатларини жамлаш зарурати билан боғлиқ муаммоларни комплекс тарзда ҳал этишнинг самарали усули ҳисобланади. Бу қуйидаги вазифаларни ҳал этиш имконини беради:

·  минтақа даражасида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси тизими ўзгаришининг деструктив тенденцияларини тўхтатиш;

·  ҳудудий кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ёрдамида минтақавий ривожланиш субъектларининг вужудга келиши масаласини ҳал этишга кўмаклашиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари профессор-ўқитувчилар корпусининг интеллектуал салоҳиятини бирлаштириш, уни минтақани ижтимоий-маданий ривожлантиришнинг амалий омилига айлантириш;

·   ягона бошқарув органига эга бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси тизимларини барпо этиш, идоравий мансублигидан қатъий назар ушбу тизимларнинг барча бўғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ушбу ишларни такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар амалга оширилиши керак: биринчидан, ана шундай дастурларни ишлаб чиқиш методологияси ва методикасини такомиллаштириш, уларнинг мақоми, мақсади ва тамойилларини белгилаш; иккинчидан, дастурларни ишлаб чиқиш босқичида ҳам, уларни амалга ошириш ва якун ясаш жараёнида ҳам давлат ҳокимияти республика органлари ва Ўзбекистон минтақаларининг ўзаро келишувли қўшма саъй-ҳаракатлари механизмини такомиллаштириш.

Маҳаллий даражада тадбиркорлик фаолияти учун мутахассисларни тайёрлашни бошқариш тизимида ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги вазифаларни ҳал этишга чақирилган:

·  фуқароларнинг касбий таълим олиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш;

·  касбий таълим муассасаларининг тўлақонли, сифатли фаолият кўрсатиши ва аҳолининг кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига эҳтиёжларини мумкин қадар қондириш учун молиявий, моддий-техник, кадрлар ва бошқа шарт-шароитларни таъминлаш;

·  маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжларига тўлиқ, комплекс хизмат кўрсатиш учун маданий-ижтимоий  ҳудудини шакллантириш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

·  маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ва кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш;

·  турли институтлар ёрдамида жамоатчиликни кичик бизнес ва тадбиркорликга жалб этиш.

Меҳнат бозорининг конъюнктураси нуқтаи назаридан устувор н вазифаларни ёритиш имконини беради:

·  мониторинг хизматини ташкил қилиш, бу меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ва конъюнктураси ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни таъминлайди;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси рақобатбардошлигини таъминловчи касб таълимини олиш мақсадида ислоҳ қилинаётган ва ривожланаётган бозор иқтисодиётини кадрлар билан таъминлаш эҳтиёжларини аниқлаш ва башорат қилиш;

·  айниқса кичик бизнес, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга қодир бўлган мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган касб-таълим дастурларини такомиллаштириш;

·  касбга йўналтириш тадбирлари орқали ёшларни иш билан бандлигига кўмаклашиш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг илмий-ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг тадқиқот, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш;

·  ўзаро ҳамкорлик тизимини барпо этиш ва кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида аҳолининг бандлиги муаммолари билан шуғулланувчи вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлигига йўналтирилган махсус лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини бошқариш усулларини ўрганишнинг изчиллиги уларнинг аҳамиятлилик даражаси билан белгиланади. Моддий ишлаб чиқариш соҳаси учун бошқарувнинг иқтисодий усуллари ва иқтисодий аспектлари устунлик қилади.

Мамлакатимизда узоқ вақт кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги иқтисодий аспект қайтарилишсиз молиялашга, моддий-техник таъминотга, яъни харажатлар қилишга йўл қўйилди, бу кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг кам самарали ва норационал иқтисодий аҳволини, улар фаолияти асосий йўналишларининг рағбатлантирилмаслигини келтириб чиқарди. Бошқарув механизми мустақилликни истисно этиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусларга тўсқинлик қиларди.

Бозор муносабатларига ўтиш билан хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиётнинг тўла ҳуқуқли, мустақил секторлари сифатида тан олинди. Иқтисодий усуллар хўжалик ҳисобидаги иқтисодий механизм билан боғлана бошлади. Ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқлари учун янги хўжалик механизмини ишлаб чиқишда уни хўжалик юритиш шароитларига, яъни моддий ишлаб чиқариш тармоқларида хўжалик юритиш механизмига мумкин қадар яқинлаштиришга уриниш намоён бўлди.

Хўжалик юритиш услубининг ўзгариши  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига ҳам ўз таъсирини кўрсатди, яъни фойда (даромад) олиш мақсади кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларини ривожлантириш стратегиясини белгилаб берди. Айни пайтда ривожланган мамлакатларда тижорат ташкилотлари билан бир қаторда нотижорат ташкилотлар ҳам мавжуд, уларнинг икки турини ажратиш мумкин: фойда олувчи ва фойдасиз. Фойда олувчи нотижорат ташкилотлар тижорат корхоналаридан фаолият кўрсатиш ва бошқарув усуллари билан фарқ қилади. Уларда акциядорлик сармояси мавжуд эмас; фойда сармоя ҳаракатини бошқарувчи шахсларнинг даромадини кўпайтирмайди, балки фақат ривожланиш мақсадида фойдаланилади. Фойда кўриб ишламайдиган нотижорат ташкилотлар ўзини ўзи оқлаш (даромадлар ва харажатлар мувазанати) тамойиллари асосида фаолият кўрсатади. Аксарият ривожланган мамлакатларда ижтимоий соҳа (таълим, соғлиқни сақлаш, маданият) тармоқларида нотижорат хилидаги ташкилотлар кўпчиликни ташкил қилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатнинг бевосита ва якуний натижалари ажратилади. Бевосита натижанинг энг кўп учрайдиган натурал шакли бу ерда фойдали самара ёки хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Меҳнатнинг якуний натижалари уларда шахс хусусияти ёки хизмат кўрсатиш тармоқлари ходимларининг фаолияти таъсири остида шаклланадиган ижтимоий турмуш белгилари сифатида иштирок этади.

Буюк Британия, Голландия, Швеция каби айрим мамлакатларда марказий бошқарув органлари кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини молиялаш меъёрларини белгилаб беради. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бундай модели «интерсенцион» деган номни олган.

Бошқарувнинг бошқа моделлари айрим кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг мухториятини кенгайтиришга йўналтирилган. Бундай тамойил Испания ва Нидерландияда яққол кўзга ташланади. Бу ерда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари ва марказий ҳукумат органлари ўртасида турувчи оралиқ бошқарув органларининг ўрни катта. Оралиқ бошқарув органлари, одатда, ҳар қандай мамлакатда мавжуд бўлиб, улар турли функцияларни бажариши мумкин. Айрим мамлакатларда улар давлат маблағларини тақсимлаш ҳуқуқига эга. Оралиқ бошқарув органининг бошқа тури Швецияда учрайди, у ерда маслаҳат органлари сифатида минтақавий кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш режаларини тузиш ишларида бевосита иштирок этишади. Уларнинг ишлари марказий маъмурият раҳбарлиги остида олиб борилади. АҚШда оралиқ бошқарув органлари функциясини штатлар меҳнат вазирликлари ва агентликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органлари бажаради. Улардан ташқари кўп сонли касб жамиятлари мавжуд бўлиб, улар кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси фаолиятини тартибга солиш ва мутахассислар билан таъминлашнинг юқори сифатини ушлаб туришда ҳал қилувчи ҳисобланади.

Бошқарувнинг марказлашмаган тизимидан фойдаланиш кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасигамаълум даражадаги мустақилликни беради. Масалан, Ўзбекистонда бошқарувнинг оралиқ органи касб қизиқишлари бўйича ёки жамоавий фойдаланишнинг умумий моддий базаси, илмий муаммоларнинг умумийлиги асосида хўжаликнинг маълум бир тармоғига мансублиги бўйича бирлашмалар кўринишида намоён этилиши мумкин. Бу уларни ҳал этиш учун оралиқ бошқарув органи ташкил этиладиган муайян вазифаларга боғлиқ.

Ҳозирги вақтда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларига ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий муҳофаза зарур, бу ўз навбатида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларига турли бошқарув органларининг ихтиёрида бўла туриб, бир-бири билан тўсиқсиз ўзаро ҳамкорлик қилиш, горизонтал бўйича алоқаларни ўрнатиш, ихтиёрийлик асосида ҳар хил аралаш тузилмаларни шакллантириш имконини берган бўлар эди.

Марказга тўғридан-тўғри бўйсуниш ўз имкониятларини тугатди, оралиқ бошқарув органлари бугунги кунда ғоят истиқболли ва ҳаётий муҳим орган ҳисобланади. Бундай бошқарув органларининг фаолият соҳаси жорий вазифалар билан белгиланади, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг фаолиятига таъсир этиш чегараларини эса оралиқ бошқарув органларининг бошқаруви таркибига кирган кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари вакилларининг ўзлари белгилашади. Шунинг учун маъмурий бошқарувнинг бундай шакли энг демократик шакл ҳисобланади.

Бошқариш ва молиялашнинг тақдим этилган икки хили – аралаш ва давлат усулидан биринчиси анча самарали фаолият кўрсатмоқда, унда тартибга солишнинг бозор механизмалари ва таъсир этишнинг давлат усуллари уйғунлашган, молиялашнинг турли манбаларидан фойдаланилади, лекин бошқарувнинг аралаш усулида айрим мутахассисликлар бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда фан ва техника ривожининг янги йўналишлари бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Бундай муаммоларнинг асосий сабаби бўлиб таълимнинг меҳнат бозори эҳтиёжларидан ортда қолиши ҳисобланади.

Бизнингча, асосий тартибга солувчилар сифатида қуйидагилар иштирок этиши лозим: меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш; иқтисодий тартибга солиш; сифат жиҳатдан тартибга солиш. Бундай усулга ўтишнинг асосий воситаси бўлиб, шахсий, жамият ва давлат манфаатларининг мувазанатига эришишга кўмаклашувчи меёрий-ҳуқуқий базанияратиш ҳисобланади.

Бошқарув, раҳбарлик ва тартибга солиш кўникмалари қуйидагиларни билиш билан тавсифланади: ижтимоий-иқтисодий жараёнларга раҳбарлик қилиш ва бошқариш воситалари, шакллари, усулларини ижодий танлаш, уларнинг самарадорлигини аниқлаш; бошқарув қарорларини мустақил ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишнинг зарур воситаларини топиш; ишлаб чиқаришни ва ходимларни бошқариш соҳасида мамлакатимиз ва хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш; маҳсулот ва хизматлар сифатини бошқариш; ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатишни ташкил қилиш; иқтисодий алоқаларни бошқариш; меҳнат жамоасини бошқариш; меҳнатни илмий жиҳатдан ташкил қилиш тадбирларини жорий этиш; ишлаб чиқариш жараёнида инсонларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш; иқтисодий, режали, статистик, молиявий хизматларнинг ташкилий-бошқарув функцияларини амалга ошириш; бошқарув тизимларидаги оптимал ахборот алоқаларини аниқлаш; бошқарув фаолиятини режалаштириш.

Назорат қилиш, ҳисоб, тафтиш ва молиялаш бўйича кўникмалар қуйидагиларни билишдан иборат: тезкор, бухгалтерлик, статистик ахборотнинг ягона ҳисобини ташкил этиш; ишлаб чиқариш жараёнларини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш; назорат-таҳлил функцияларини амалга ошириш ва назорат-тафтиш ҳужжатлари ҳамда бухгалтерлик ҳисоботларини тўзиш; бухгалтерлик экспертизасини ўтказиш; бухгалтерлик балансини таҳлил қилиш; пул маблағларининг бут сақланишини молиявий ва банк назоратини амалга ошириш; корхонанинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш; даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида молиявий самарадорликни аниқлаш.

Технологик кўникмалар – бу қуйидагиларни билишдир: иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятининг техник-технологик томонларини ўрганиш; хомашё, ёқилғи, материаллар, жиҳозлар, ишлаб чиқариш-технологик аҳамиятига эга бўлган буюмлар; солиштирма харажтларнинг меъёрлари ва коэффициентларини ишлаб чиқиш; корхоналар, бирлашмаларни ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш ишларини ташкил қилиш; лойиҳа-техник ҳужжатларни юритиш; товарларни транспортировка қилиш ва сақлаш қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш; товарлар сифатининг лаборатория таҳлилини ташкил қилиш ва ўтказиш; моддий бойликлар ҳисобининг тўғри ва оқилона ташкил этилишини таъминлаш (уларнинг келиб тушиши, бошқа жойга ўтказилиши, бериб юборилиши, фойдаланилиши, инвентаризация қилиниши бўйича ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш); иқтисодий таҳлил ва тескари ахборотни бошқаришни таъминлаган ҳолда тармоқнинг иқтисодий масалаларини комплекс ҳал этиш.

Илмий тадқиқот ўтказиш қобилияти – бу қуйидагиларни билишдир: мутахассислик соҳаси бўйича фундаментал ёки амалий тадқиқотларни ўтказиш; ўз фаолият соҳаси учун комплекс-мақсадли дастурни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш; лойиҳавий ва конструктив ишларни бажариш; илмий-техник ахборотни қидириб топиш ва ундан фойдаланишнинг оқилона усулларига эга бўлиш.

Шундай қилиб, тадбиркор касб фаолиятининг ижтимоий-педагогик ва психологик таҳлили шахсий-касб фаолияти андозасини аниқлаш, олий касб таълими тизимида моделаштириш имконини беради. Замонавий иқтисодчи-мутахассиснинг профессиограммаси касб томонидан мутахассисга нисбатан қўйиладиган талаблар тизимини ҳар томонлама таркибий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик хизматлари бозорининг ўзига хослиги шу билан белгиланадики, бозор кенглигини шакллантириш учун таянч шарт-шароитлар яратилганидан сўнг иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг умумий жараёни, уни жадал ривожланиш йўлига ўтказиш кўп жиҳатдан фаоллик, ижодий фаолият руҳида тарбияланган, иш берувчилар томонидан ходимларни танлаб олишда танлов талабларига жавоб берувчи юқори малакали кадрларнинг мавжудлигига боғлиқ.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида давлат ва нодавлат тузилмаларнинг мавжуд бўлиши рақобат муҳитининг ривожланишига кўмаклашади.

Ўзбекистон кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимини ислоҳ қилиш ушбу тизимнингташкилий-иқтисодий механизмини жамиятнинг янги талабларига ва унинг ресурс имкониятлари билан мувофиқлаштиришни назарда тутади. Унинг асосий вазифаларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимининг иқтисодий муҳит билан алоқасини таъминлашдан иборат.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасаларининг минтақавий йўналтирилишини кучайтириш (худудий буюртмаларни бажариш) мақсадида бюджетдан молиялаш доирасида улар фаолиятини молиявий тартибга солиш муаммоси қуйидагилар орқали ҳал этилиши мумкин:

§  бюджетдан молиялашнинг ушбу қисмидан худудий ривожланиш учун фойдаланиш мақсадида давлат бюджети маблағларидан марказлашган тарзда молияланувчи кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасаларига таъсир кўрсатиш;

§  кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасаларини маҳаллий бюджет маблағларидан тўғридан-тўғри молиялаш.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик хизматлари, шу жумладан пулли хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат муассасаларининг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва солиқ солишдан озод этилади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасасининг ундан олган даромади бевосита ушбу кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасига ва/ёки мазкур кичик бизнес ва тадбиркорлик муассасасини таъминлаш, ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг бевосита эҳтиёжларига (шу жумладан иш ҳақи) қайта инвестиция қилинмайдиган фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади.

Ўзбекистонда бозор муносабатларининг вужудга келиши мутахассисликлар рўйхатининг кенгайишига ва иқтисодий-ҳуқуқий ҳамда тадбиркорлик йўналишлари ихтисослигига янги, доимий ўсиб борувчи талабларни қўймоқда.

Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти вужудга келишининг ҳозирги шароитида иқтисодий-ҳуқуқий йўналишдаги касб ва мутахассисликлар ўта оммавий ҳисобланади. Меҳнат бозорида энг оммавий бўлган касблар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади: аудитор, бухгалтер, сотув менежери, юрист ва ҳ.к.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти учун мутахассисларни (менежерлар, маркетологлар, иқтисодчилар, бизнес, брокерлар ва бошқалар) тайёрлашнинг амалдаги тизими сифат жиҳатдан иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолиятининг барча хўжалик юритувчи субъектларининг эҳтиёжини ҳозирча таъминламаяпти.

Ўзбекистон кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимини ислоҳ қилиш ушбу тизимнинг ташкилий-иқтисодий механизмини жамиятнинг янги сўровлари ва унинг ресурслар имкониятларига мувофиқ ҳолга келтиришни назарда тутади. Ташкилий-иқтисодий механизмини энг муҳим функцияларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг бозор характерига эга бўлган иқтисодий муҳит билан алоқасини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунда, бозор шароитида иш берувчи томонидан номзоднинг иш тажрибасига қўйиладиган талабларда унинг шундай мақсади ифода этилганки, тажрибали мутахассис нафақат касбий вазиятнинг стратегияси ва тактикасини кўришга ва баҳолашга, балки ўз фаолияти қадамларининг муваффақиятли ёки муваффақиятсизлигини башоратлашга қодир бўлади. Бу ҳолат бозор муҳитига кирган барча ходимларда стратегик тафаккурнинг мавжуд бўлишини, иқтисодиётнинг ривожланиш қонуниятларини тушунишини, юзага келган вазиятни ва унинг оқибатларини тўғри баҳолай олишини, қабул қилган қарори учун ижтимоий жавобгарликни ўз зиммасига олишини назарда тутади.

Назорат саволлари.

1.     Электрон тижорат нима?

2.     Электрон тижорат ахолига қандай қулайликлар яратади?

3.     Электрон тижоратдан электрон ҳукуматга ўтишнинг ўзига хослигини тушунтиринг.

4.     ЭҲ тизимида Интернет орқали хизмат кўрсатиш қандай бўлади?.

5.     ЭҲ тизимида G2B ва B2G моделларининг ривожини тушунтириб беринг.

6.      ЭҲ тизимида иқтисодий самарадорликнинг ошиши нималарни ҳисобига амалга оширилади?

 

 

 

 

 


 

Маъруза 16. Электрон  ҳукумат ташкилий ҳуқуқий базасининг таълим тизимини модернизациялашдаги аҳамияти (2 соат).

 

1.     ЭҲТ ривожланиш истиқболи. ЭҲТ самарадорлигининг критерийси.

2.     Масофавий таълим ва электрон ҳукумат тизими.

3.     Ахборотларни ихчамлаштириш.

4.     Ахборот конфиденциаллиги. Маълумотлар базаси. Ягона ойна.

 

Калит сўзлар: аҳоли, тижорат ташкилот, ҳукумат тузилма, тижорат тизимлари, муносабатлар самарадорлиги, хизмат кўрсатишни оптималлаштириш, хизмат нархи, шаффофлик, технологик саводхонлик, давлат  хизматчилари,  виртуал  тизим.

 

         Электрон ҳукумат – давлат органлари фаолиятини янги шаклда ташкил этиш ҳисобланиб,  ахборот-коммуникация технологиялари асосида тезкорлик сифат даражасини ошириш ва ташкилот ва фуқароларнинг давлат хизматлари ва давлат органлари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотни олиш учун қулай шароит яратишни таъминлашдан иборат.

Ҳукумат электрон воситалар ёрдамида аҳолига, тижорат ташкилотларига, ҳукумат тузилмалари ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштиришда самарали хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Ҳукумат қуйидаги мақсадларга эришади:

-         жамоа ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар шаклларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

-         жамият ва аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш;

-         фаолият шартларининг ўзгаришларига тез ва самарали таъсир кўрсатиш ва эътибор қаратиш;

-         аҳоли ва тижорат тизимларига хизмат кўрсатишни оптималлаштириш ва хизмат нархини камайтириш;

-         давлат бошқарувида ташкилотлараро муносабатлар самарадорлигини ошириш;

-         давлат бошқаруви ходимлари салоҳиятини ошириш;

-         ҳукумат хизматчилари маъсулиятини ошириш, уларнинг ташаббуслигини рағбатлантириш ва давлат бошқаруви шаффофлик даражасини ошириш.

Электрон ҳукумат қуйидаги имкониятларни яратади:

-         аҳолига ва тижоратга қулай ва тезкор хизмат кўрсатади;

-         фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жараёнлари изчиллигини оширади;

-         фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширади;

-         давлат бошқаруви ва раҳбарлиги жараёнларида сайловчилар  изчиллигини оширади;

-         фуқароларнинг географик жойлашувининг таъсирини камайтиради.

Электрон ҳукумат қуйидагиларни таъминлайди:

-         маъмурий бошқарув сарф харажатини камайтиради ва самарадорлигини оширади;

-         жамоа ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради;

-         демократияни такомиллаштириш ва халқ олдида давлат маъсулиятини ошириш.

Электрон ҳукумат фойдаланувчиларининг энг катта ютуғи – офис ва уйдан чиқмаган ҳолда турли хужжатларни расмийлаштириш, компьютердан узоқлашмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш, қоғоз харажатини ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишдан иборат. Электрон ҳукумат элементларини амалда жорий этилиши давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ҳукумат фаолиятининг шаффофлиги, давлат  хизматчилари томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган таъмагирлик  даражасининг кескин камайишига олиб келади.

Фуқаролар бевосита виртуал  тизим орқали  ҳукумат билан мулоқот қилиш имконига эга бўладилар.

Электрон ҳукумат хизмати бугунги кунда жорий этилган. Ҳукумат органлари ва жамоат ташкилотлари ва жойларида терминаллар ўрнатилган бўлиб, ҳукумат хизматлари ҳақидаги маълумотни олиш мумкин. Электрон ҳукуматнинг жамоатчилик вазифаси – давлатни тижорат билан, давлатни фуқаролар билан, ҳамда давлатнинг давлат тассаруфидаги органлар билан ўзаро муносабатларини ташкил этишдан иборат.

Электрон ҳукумат- давлат бошқарув тизими бўлиб, маълумотларни қайта ишлаш, узатиш ва тарқатишдан иборат.Электрон  ҳукумат – объектив реаллик ҳисобланиб, ахборот жамиятида юзага келадиган электрон ҳукумат институтларини яратиш ва ривожланишини англатади. Электрон ҳукумат институтларининг ривожланиши  бевосита жамият аъзоларининг фаравонлиги ва ижтимоий талабларини қондиришга қаратилган.  Ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш учун АКТдан изчил фойдаланиш ғояси ҳукумат манежменти янги ғоялари асосида маъмурий реформалар ўтказиш жараёнида юзага келди. Бу ерда Government оммавий давлат бошқарув органи тизимини ифодалайди. Янги давлат менежменти асосида электрон ҳукуматни дастурини амалга ошириш жараёнида бу маъмурий ўзгаришлар ўтказиш ғояси тор ва оммавий бошқарув ҳусусиятларини тўлиқ инобатга олмаган ҳолда яратила бошланган. Шунингдек, глобаллашув, тармоқ тузилиши, коммуникация, жамият билими каби жамият тараққиётидаги ривожланиш тенденцияси тор маънода иқтисодий ёндошувга тўсқинлик қила бошлади.

Ахборот ва электрон техник воситаларнинг ривожланиши давлат бошқарув жараёнлари тузилмасига жиддий ва салмоқли таъсир кўрсатди. Аввалига бу таъсир маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, қарор қабул қилиш жараёнида намоён бўлган бўлса, кейинчалик давлат бошқарув тизимини ташкил этиш ва институтлар транформациясида жиддий ўзгаришлар юзага келди. Бу ўз навбатида ҳусусий шахс ва оммавий ахборот сектори орасидаги муносабат изчиллигини ошириш, сарф ҳаражатсиз ва самарали хизмат кўрсатиш, маълумот ва билим беришни таъминлайди.

Ахборот коммуникация технологияларини давлат бошқарувида жорий этилиши натижасида электрон ҳукуматни ташкил этилиши бир неча босқичдан иборат бўлиши мумкин. Масалан, биринчи босқич – ҳукумат агентликларининг электрон тармоқ тизимига чиқиши. Бу босқичда фуқароларнинг, корхона ва т ашкилотларнинг давлат бошқарув органлари ахборотларига мурожаати тез ва манзилли бўлиши таъминланади. Бунда ҳукумат ахборот вазифасини бажарувчи бир ёки бир неча веб сайтларга, порталларга эга бўлади. Бу сайтлар фуқароларни ҳукумат таркиби, унинг вазирликлари, агентликлари ва ҳ.зо тўғрисида маълумот беради. Шунингдек, мулоқот учун телефон рақамлари, манзиллари, қабул вақтлари ва кунлари, электрон почта манзили ҳақидаги маълумот бўлиши мумкин. Иккинчи босқичда -  фойдаланувчи ҳукумат сайтлари орқали махсус ва доимий равишда янгиланиб борувчи маълумотларни олади. Бу ерда ҳукумат нашриёти, меёрий-ҳуқуқий хужжатлари, хужжатлар шакллари, статистик ва иқтисодий маълумотлар ва янгилик хабарларини олиш мумкин. Тармоқда ҳукумат агентликларининг сони ошиб бормоқда, натижада ҳар бири билан боғланиш имконияти юзага келади. Электрон манзиллар, қидирув тизимлари ҳақидаги хабарлар, изоҳлар ва фикр мулоҳазаларини жўнатиш имкони юзага келмоқда. Учинчи босқичда – фуқаролар ва ҳукумат тузилмалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни изчиллиги, аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш имкониятларини ошиб бориши билан характерланади.Ҳусусан, онлайн режимида кўчмас мулклар ва ер майдонлари, солиқ декларицияларини тўлдириш, рухсат олиш учун аризалар бериш давлат хизматларини кўрсатиш мумкин. Миллий ҳукумат веб сайтлари асосан портал кўринишида бўлиб, фойдаланувчини тўғридан-тўғри вазирликлар, департаментлар ва агентликлар билан боғлайди. Фуқаролар ва провайдер хизмати ўртасидаги ўзаро муносабат тармоқ фойдаланувчисининг тўғридан-тўғри ўзини қизиқтирган ва эҳтиёжи бўлган ахборот манбаига мурожаат этиш ва олиш имконини беради. Фойдаланувчи тармоқ орқали махсус маълумотларни олиши, турли жадвал ва бланкаларни тўлдириши ёки имзолаши, учрашув келишувларини белгилаши мумкин. Тўртинчи босқичда –фойдаланувчи тармоқ орқали хужжатлари олиши ва келишувларни амалга ошириши мумкин. Фуқаролар виза, паспорт, туғулганлик ёки улганлик ҳақида гувоҳнома, лицензия, рухсатнома ва бошқа транзакция хизматларидан фойдаланиши мумкин.  Ҳукумат порталлари асосан аҳолига хизмат кўрсатишни ўзига мақсад қилиб олган. Фуқаролар тармоқ орқали солиқ тўлашлари, автомобилларини рўйхатга қўйишлари мумкин. Бу босқичда электрон рақамли имзодан фойдаланиш инобатга олинади. Бешинчи босқич – интеграллашган ҳукумат портали бўлиб тармоқ орқали аҳолига хизмат кўрсатади ва фойдаланувчи ихтиёрий хизматни тезда олади. Электрон ҳукумат технологиянинг ривожланиши билан ҳамнафас ҳолда сиёсатни фақат шаклан эмас, балки мазмунан ҳам оммавий бошқаришни таъминлайди. Бугунги кундадавлат бошқарув органларида электрон хужжат айланиш тизими, ходимларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган жараёнлари, молиявий ва бухгалтерлик ҳисоблар, бошқарув қарорларини қабул қилиш тизими яратилмоқда, ҳамда ҳудудий тармоқ тизимининг шаклланиши давом этмоқда.

Электрон ҳукуматни шакллантиришда қуйидаги масалаларни ечиш лозим:

-         ҳукумат ахборот тизимларини ўзаро мувофиқлигини ва ривожланишини таъминлаш;

-         ҳукумат органларининг компьютер тармоғига кенг доирада кира олишларини таъминлаш;

-         давлат ахборот тизимларининг интеграцияси ва маълумотларга мурожаатнинг меёрий-ҳуқуқий базасини яратиш;

-         ахборот-маълумот тизимини ривожлантириш ва давлат хизматларини тақдим этиш жараёнида электрон коммуникацияни жорий этиш;

-         натижалар асосида бошқарув тизимини амалда қўллаш.

Электрон ҳукумат бошқарув тизимида АКТ дан фойдаланиш мониторинг тизими ҳудудий давлат бошқарув органлари томонидан тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли маълумотлар билан таъминланиши самарадорлигига боғлиқ. Мониторинг ўтказишдан асосиқ мақсад бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминловчи маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни динамик ҳолатларини баҳолаш, давлат органларига аналитик-маълумот материалларини тақдим этишдан иборат. Мониторинг ўтказиш тизими давлат бошқарув органлари фаолиятида АКТни жорий этиш сарф харажатларини самарадорлигини оширишга қаратилган. Электрон ҳукумат аҳоли ва ташкилотларнинг давлат бошқарув органлари учун тақдим этишга боғлиқ маълумотлар бўйича маъмурий юкламалариникамайтиради, аҳолига кўрсатиаётган давлат хизматлари тезкорлиги ва сифатини оширади, аҳолига хизмат кўрсатишга қаратилган янги ижтимоий механизмларини яратади.

         Шундай қилиб, электрон ҳукумат – давлат бошқарувининг электрон хужжат айланиш тизими ҳисобланади, у мамлакат миқъёсида барча бошқарув жараёнларини автоматлаштиришга асосланган, ҳар бир жамият аъзоси учун ижтимоий коммуникация харажатларини камайтиради, давлат бошқаруви самарадорлигини сезиларли даражада оширади.Электрон ҳукумат хужжатларни бошқариш ва уларни қайта ишлаш жараёнлари билан боғлиқ бўлганмасалаларни ечишга қаратилган бўлиб, тармоқланган жамиятни бошқарув тизимини яратишни тақозо этади.Шунингдек, электрон ҳукумат маъмурий сарф харажатларни камайтириш ва самарадорликни ошириш билан бирга ҳукумат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради. Натижада демократик жамиятни такомиллаштиради ва давлатни халқ олдидаги маъсулиятини оширади.

         Электрон ҳукуматни жорий этилиши аҳоли ва давлат ўртасидаги муносабатларни мутадиллаштиради, халқнинг давлатдан норозилигини камайтиради, электрон мулоқот туфайли бутун жамият ва давлат ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликларга барҳам бериади. Натижада давлат бошқарувининг Интернет орқали ўзаро муносабатда бўлувчи барча тузилмалар ва жамоат институтлари, давлат хизматчилари, тижорат, етакчи фуқаролар, таълим ва тадқиқот институтлари, жамоат ташкилотлари, фуқаролик ташкилотларининг янги тузилмаси ҳосил бўлади.

Таълим тизимини модернизациялаш жараёни кечаётган бир вақтда йўналишга қараб ҳар бир талабанинг ижтимоий ва индивидуал ўқув материалини ўзлаштириш қобилиятини инобатга олган ҳолда таълим бериш усулини жорий этишга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Жамиятнинг замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида изчил суръатларда ривожланиб бориши таълим тизими ўқув материаллари мазмунига тегишли ўзгартиришлар киритилишини тақозо этмоқда. Ахборот коммуникация технологияларини ривожланиши халқаро миқёсда мулоқотни таъминлаш учун таълимнинг барча босқичларида чет тилларини мукаммал ўзлаштиришга зарурат туғдирмоқда.

Руҳий ҳолатларни ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар таълим дастурларини ишлаб чиқишда аввало фундаментал назарий билим ўқув материалларини сўнгра амалий кўникмаларни шакллантиришга асосланган таълим жараёнларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди.Талабаларнинг билим даражаси унинг тайёргарлик ҳолатини белгиловчи индикатор бўлибгина қолмай, балки унинг инсонийлик қимматлари, қадриятлари ва маънавий маданиятини  шаклланганлик даражасини ҳам  ифодалайди.

Таълим тизимида модулли блокли ўқитиш методикасини жорий этишни тавсия этар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълим олишда ўзига хос ҳусусиятлар, яратилган шарт шароитлар, ўрганилаётган материални дифференциаллаш, юқори даражада умумийлаштириш қобилияти шаклланишини кўрсатган. Таълим жараёнларида қўлланилаётган тамойиллар  онглилик, активлик, яққоллик, тизимлилик, кетма-кетлик, осонлик, илмийлик, назарияни амалиёт билан боғлиқлиги модулли блокли ўқитиш методикаси концепциясининг асосини ташкил этади. Бундан ташқари модулли блокли ўқитишда когнетивлик- мантиқий маъно бўйича таҳлил қилиш ва  эслаб қолиш; креатив – янги ғояни қабул қилиш ва ҳар қандай масалани назарий ечиш; рефлектив – талаба нимага эришди ва нимани ўзлаштирди, мавжуд муаммони шакллантириш ва ечиш йўлларини билиш тамойиллари ҳам инобатга олинди. Блокли ўқитиш усули – ахборот, текширув, мослашиш, муаммоли масалани ечиш, кирувчи текширув, чиқариш назорати каби жараёнларни ўз ичига олади. Доимо юқори даражада самара берувчи ўқитиш усули мавжуд эмас. Эришилган натижага ўқув фани ҳусусияти, дастурлар, талаба ва ўқитувчининг шахсий такомили, ўзлаштириш қобилиятига бевосита боғлиқ. Ўқитувчининг асосий вазифаси  ҳар бир ҳолат бўйича энг самарали ўқитиш усулини тўғри танлаши билан характерланади.

Блокли-модулли ўқитиш – шахсгақаратилган технология ҳисобланиб, ҳар бир ўқувчининг ўзининг имкониятига қараб ва мустақил билим олиш йўлини танлашдир. Таълим олувчи турли фаолиятни танлаши мумкин: машқларни бажариш, ижодий иш ёзиш, мунозарада қатнашиш, кўргазмали материал тайёрлаш ва ҳ.зо. Бунда ўқувчи маълумот излайди, уни қайта ишлайди ва тайёр маҳсулот олади. Блокли-модулли ўқитишнинг асосий мақсади бутун ўқув жараёнида ўқувчининг мустақил иш бажариш фаолияти активлигини оширишдан иборат. Бундай таълим калит сўзлар қимматини-маъносини тушуниш, ўқув материалини англаш, ахборотни ўзлаштириш имконини беради.

Блокли ўқитиш мувофиқ дастур асосида олиб борилади, ҳамда талабага турли интеллектуал операцияларни бажариш имконини яратади ва эришган билимларини ўқув масалаларини ечишда тадбиқ этади. Маълум бир мавзу материалини ўзлаштиришни кафолатлайдиган ўқув дастурининг қуйидаги кетма-кетлигини келтириш мумкин:

-              ахборот блоки;

-       ахборот – тести (ўзлаштирилган материални текшириш);

-       ахборот – коррекцияси  (нотўғри жавобда – қайта ишлаш);

-       муаммоли блок: олинган билим асосида масалани ечиш;

-       текшириш ва коррекция блоки.

Модулли ўқитиш – ўқишни шундай ташкил этилишики, бунда талаба модуллардан иборат ўқув дастури устида ишлайди. Модулли ўқиш технологияси мустақил билим олишга, яъни мустақил таълим олиш, иш жараёни жадаллиги ва ўқув материалини ўзгартиришга асосланган. Ўқув курси модули одатда уч босқичдан оборат бўлиши мумкин: тўлиқ, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган.

Дастур материали бир вақтда турли код расм, сон, белги ва сўзлар кўринишида берилиши мумкин. Ўқиш модули ўқув материалининг маълум бир қисми бўлиб қуйидаги компонентлардан иборат бўлиши мумкин:аниқ шаклланган ўқув мақсади (мақсадли дастур);ахборот банки: ўқув материали ўқув дастури кўринишида;мақсадга эришишда услубий қўлланма;билимларни шакллантириш учун амалий машғулот;модулда кўзда тутилган мақсадга мос келувчи назорат ишлари.

Модулли-блокли таълимнинг асосий мақсади ўқув жараёнида ўқувчининг мустақил ишлаш қобилиятини шакллантириш ва активлаштиришдан иборат. Бу мақсадни амалга оширилиши: фан материалини ўзлаштириш мотивини оширади; билим сифатини оширади; бутун таълим жараёни даражасини оширади.

Шахснинг сифат ва билим кўрсаткичларига эришиш тизими модуллар иерархиясини ташкил этади.Меҳнат янгиликларини модулли ўқитиш технологияси қисқа муддатда ёш мутахассисларни тайёрлаш билан бирга малакаларини ҳам кўзда тутади.Модулли ўқиш ўқув жараёнини шундай ташкил этишни кўзда тутадики, бунда ўқув материаллари модулларга бўлинади. Бир неча модуллар тўплами маълум ўқув мавзуси ёки ўқув фани мазмунини ёритади. Модуллар мақсадли (янги ходисалар, аниқ фактлар ҳақидаги маълумотлардан), ахборотлар (китоб, ўқув қўлланма, дарслик), жараёнлар (амалий топшириқ ва машқлардан) иборат бўлиши мумкин.  Ўрганилиши лозим бўлган ўқув материалларининг ҳажми ва таркиби, талабанинг тайёргарлик ҳолати ва ҳар бир талабанинг келгусидаги мутахассислик даражасига қараб белгиланади.

Олий ўқув юрти ўқитувчиси у фақат ўқитувчи – билим узатувчи, тадқиқотчи – олим бўлибгина қолмай, балки у талабанинг руҳий ҳолатини, ёшларнинг ўсмирлик ҳусусиятларини билиши учун малакали руҳшунос ҳам бўлиши керак.Меҳнат бозорининг изчил ўзгариб туриши мутахассис кадрлар тайёрлаш таълим тизимида янги ҳолатларни юзага келтирмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда ўқув масканларининг асосий вазифаси ёшларга билим ва мутахассислик бериш билан чегараланмай, янги техника ва технологияларни ўргатишга мослашиш, шаклланиш, янги мутахассислик малакаларини оширишдан иборат. Бугунги кундаги таълим тизимини модернизацияланишуви инновацион ҳарактерга эга, яъни таълим мазмунини, фаолият шаклини ўзгартиришни талаб этади.

Модулли блокли ўқитиш – педагогик технологиянинг бир тури ҳисобланиб, якка шахсга қаратилган. У бир вақтда ўқув жараёнларини оптималлаштириш, ўқув мақсадига эришишда унинг тўлиқлигини таъминлаш, талабанинг шаклланиши ва англаш доирасини кенгайтиради. Ушбу технология талабаларнинг мустақил равишда илмий оммабоп ва адабиётларни ўрганиш, ўқиш билан ишлаш жараёнида билимга эришишга асосланган. Модул технологияси талабанинг ўз-ўзини бошқариш учун англаш, ўзлаштириш фаолиятини бошқаришни, унинг кенг имкониятларини мувофиқлаштиришга олиб келади. Модул талаба интеллектини, мустақиллигини, коллективлашувини, ўқув-ўзлаштириш фаолиятини бошқара олиш қобилиятини шакллантиради. Модулли-блокли ўқитиш технологияси ҳар бир талабада мустақил билим олиш қобилиятини ривожлантиради, мустақил маълум бир мақсадга эришишга ўргатади, ўз-ўзини билим савиясини баҳолайди, ўзлаштириш ва билим олишдаги камчиликларини англайди.

Модулли-блокли технология жорий этилганда барча педпгогик жараён иштирокчилари ўз-ўзини таҳлил, назорат, баҳолаш ва мослашиш кўникмаларига эга бўладилар. Ушбу технология шарофати билан “ўқитувчи-талаба”  тизимида марказий ўрнида талаба бўлади. Чунки талаба маълум вақт оралиғида, ўзи тушунганича, англаганича ва эслаганича ўз имконият доирасида топшириқни бажаради. Бу ўз навбатида талабада фанга бўлган қизиқишини орттиради, доимий бандлиги тартиббузарликни олдини олади.Шундай қилиб, модулли-блокли ўқитиш технологияси қуйидагиларни таъминлайди:талаб қилинган стандарт даражасида ва шахсий қобилиятларига мос ва талабанинг ўзлаштириш имконига қараб маълумотни сифатли ўзлаштириш;гуруҳли ва якка тартибда ўқитиш фаолиятларини мувофиқлаштириш;талабаларнинг тез мослашиши.

Ҳулоса қилиб айтганда модулли-блокли ўқитиш технологиясини амалда, таълим тизимида жорий этилиши талабанинг олган назарий билимларини бевосита тажрибада қўллаш амалий кўникмаларини шакллантиришга, унинг фан материалларини ўзлаштиришга ижодий ёндошишига, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш сирларини ўрганишга олиб келади.

 

Назорат саволлари.

 

1.     ЭҲТ ривожланиш истиқболлари тўғрисида нима дея оласиз?

2.      ЭҲТ самарадорлигининг бахолаш мезонларини тушунтиринг.

3.     Масофавий таълим билан  электрон ҳукумат тизими орасидаги боғланишни тушунтиринг.

4.     ЭҲТда ахборотларни ихчамлаштиришнинг аҳамияти.

5.     ЭҲТда маълумотлар базасининг роли қандай?.

6.     ЭҲТда ахборот конфиденциаллиги қандай ҳимояланади?.

 

 


 

 

Маъруза 17. Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш сиёсати. Соҳа йўналишларни тизимли таҳлил қилиш (2 соат).

 

1.     Электрон ҳукумат тизимида асосий йўналишлар.

2.     ЭҲТҲБнинг инфраструктураси.

3.     Давлат хизматлари ва вазифаларини, давлат рўйхатга олиш фаолиятини электрон кўринишга ўтказиш.

 

Калит сўзлар: инфраструктура, стандартлар, таклифлар, ахборот тизими интеграцияси, бошқарув жараёнлари, бошқарув тизими, бошқарув тузилмаси, бошқарувда шаффофлик, кадрлар самарадорлиги, электрон тўловлар, Интернет тармоғи.

 

“Электрон ҳукумат” қуйидаги йўналишларда ишларни амалга оширишни кўзда тутади:

-         давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандартлар ва таклифларни шакллантириш:

-         ҳукумат ахборот тизими интеграцияси ва АКТ асосида ташкилотлараро ахборот алмашинуви самарадорлигини таъминлаш;

-         АКТ ёрдамида аҳоли ва давлат бошқарув органлари орасидаги ўзаро боғланиш самарадорлигини таъминлаш;

-         давлат бошқарув органлари фаолиятида ахборот бошқарув тизимини жорий этиш;

-         давлат бошқарув органлари фаолиятини таъминлаш учун намунавий дастурий-техник ечимларни топиш;

-         чора-тадбирлар дастурларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш.

Шундай қилиб, янги асрда “электрон ҳукумат” тизимининг яратилиши муҳим воқеа бўлиб, барча давлатларни қамраб олган. Электрон ҳукуматнинг назарий жиҳатлари унинг амалий тадбиқи билан бирга, ҳар бир мамлакатнинг миллий ва ўзига хос ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда ривожланиб боришида намоён бўлмоқда.

Ахборот, дастурий ва электрон техник воситаларнинг ривожланиши давлат бошқарув жараёнлари ҳамда тузилмасига сезиларли таъсир кўрсатди. Аввалига бу қарорлар қабул қилиш жараёнида маълумотлардан фойдаланиш, йиғиш ва қайта ишлаш самарадорлигини оширишда, кейинчалик барча давлат бошқарув тизимларини ташкил этиш усуллари ва институтлари трансформациясида намоён бўлмоқда. Умуман олганда, электрон ҳукумат ривожланиши электрон бизнес ва электрон тижоратнинг ривожланиши билан характерланади. Давлат электрон воситаларига асосланиб, аҳоли ва тижорат ташкилотларига хизмат кўрсатиб келади, ҳукумат тузилмалари орасидаги ўзаро боғланишни такомиллаштиради. Бунда давлат фаолиятида умумий мақсадга эришилади:

-         давлат ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик шакллари кенгаяди ҳамда мустаҳкамланади;

-         ташкилот ва фуқароларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий ривожланишига эришилади;

-         фаолиятнинг шароитлари ўзгаришларига тез ва самарали мослашади;

-         аҳоли ва тижорат тузилмаларига хизмат кўрсатиш такомиллашади, хизмат кўрсатиш турлари ошиб, нархи пасаяди;

-         давлат бошқарувида ташкилотлараро муносабатларда самарадорлик ошади;

-         давлат бошқарувида кадрлар самарадорлиги ошади;

-         давлат бошқарувида шаффофлик даражаси ва давлат хизматчилари масъулияти ошади, хизматчилар ташаббуслари рағбатлантирилади.

АКТни давлат бошқарувида жорий этиш бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқич – веб порталларнинг яратилиши ҳукуматни электрон тармоқ тузилмасига чиқиши билан характерланади. Бу босқичда ҳукумат бир ёки бир неча сайтга эга бўлиб, ахборот билан таъминлаш вазифасини бажаради. Сайт орқали аҳолига ҳукумат  таркиби, унинг вазирлари, агентликлари ва бошқалар ҳақида маълумот беради. Шунингдек, телефонлар, манзиллар, қабул вақтлари ва бошқалар ҳақида маълумотлар жойлаштирилади. Сайтда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан бериб бориладиган саволларга жавоблар ҳам мунтазам равишда жойлаштириб борилиши мумкин.

Иккинчи босқич –веб портал иштирокида ҳукумат сайтлари орқали фойдаланувчиларга махсус ва янги маълумотларни кўплаб тақдим этиш мумкин. Бу маълумотлар ҳукумат нашрлари, ҳуқуқий ҳужжатлар, янги ахборотлардан иборат бўлиши мумкин. Тармоқда ҳукумат агентликлари сони ошиб боради ва ҳар бири билан боғланиш мумкин бўлади. Электрон манзил, қидирув тизими, бирон бир изоҳ ёки таклиф юбориш имконияти юзага келади.

Учинчи босқич – интерактив веб порталлар аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга, давлат тузилмалари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг изчиллигини ҳам оширади. Миллий ҳукумат веб-сайтлари фойдаланувчини веб портал кўринишида тўғридан-тўғри вазирликлар, департамент ва агентликлар билан боғлайди. Фуқаролар ва провайдерлар хизматлари ўртасидаги ўзаро боғланиш тармоқ фойдаланувчиларига ўзларини қизиқтирган маълумотлар билан танишиш имконини беради. Фойдаланувчи махсус маълумотларни олиши, турли шакл ва бланкаларни тармоқ орқали тўлдириши, раҳбарлар билан битимга келишиши, электрон мажлисларда қатнашишлари мумкин. Бу ерда фойдаланувчи учун сайт хавфсизлиги ва пароли юзага келади.

Тўртинчи босқич –фойдаланувчи учун ахборот оқими веб портали тармоқ орқали ҳужжатларни олиш ва келишувларга эришишни таъминлайди. Фуқаролар визалар, паспорт, туғилганлик ёки ўлганлик ҳақида гувоҳнома, лицензия, рухсатнома ва бошқа ахборот хизматларидан фойдаланади. Ҳукумат веб-сайти портал ҳисобланади, фуқароларга ҳукумат тузилмалари ва хизматига тўғридан-тўғри мурожаат этишни таъминлайди. Бундай порталлар ҳукумат тузилмаси ва вазифасидан кўра, асосан, аҳолининг талаб ва эътирозларини инобатга олишга қаратилган. Фуқаролар, шунингдек, солиқ ва коммунал тўловларини тармоқ орқали амалга оширишлари мумкин. Бу босқичда электрон рақамли имзодан фойдаланиш мумкин.

Бешинчи босқич – тўлиқ интеграллашган веб портал ҳукумат портали тармоғи орқали хизмат кўрсатиш ва боғланишни таъминлайди, тармоқ фойдаланувчисига ихтиёрий хизматни ўз вақтида олишини таъминлайди.

         Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш борасида ишлар жадал олиб борилмоқда, унинг амалий тадбиқи ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади, аҳолининг турмуш тарзи ўсади, халқнинг давлат бошқарувидаги иштироки изчиллиги ошади, давлат бошқарув органлари хизматчиларининг раҳбарлик фаолиятидаги масъулияти ошиб, мукаммал қарорлар қабул қилинишига эришилади.

       Ахборот тизимининг ривожланиши нафақат ишлаб чиқариш корхоналари юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш борасида ҳам катта ютуқларга сабаб бўлди. Масалан: туризм соҳасида қатор ютуқларга эришилди. Мамлакатнинг географик жиҳатдан жойлашуви, қадимий обидаларга бойлиги хорижий сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда. Интернет орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни  ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар сонининг йил сайин ошиб бориши бу борада ҳам рақобатни юзага келтирди, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди.

Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, маданий ва маънавий салоҳиятини белгиловчи омиллардан бири  уларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид қилиш имконияти билан белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши, банклар тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларининг харидоргирлигини таъминламоқда. Маҳсулот ишлаб чиқаришининг ривожланиши тушумлар заҳираси ошишига олиб келмоқда.

Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий товарлар ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади, шунингдек, жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Республикамизда жамиятни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш борасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кичик бизнес ва тадбиркорликнинг  самарадорлигини  ошириш, бу  тизимидаги  қонуниятларни тадқиқ  этиш,  кадрларни иш жойи билан таъминлашдавлат  дастурининг  амалга  ошишини  баҳолаб  бориш  муҳим  аҳамият  касб  этмокда.

 

Назорат саволлари.

 

1.     Электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришнинг  асосий йўналишлар қайсилар?.

2.     ЭҲТҲБнинг инфраструктураси тўғрисида нима дея оласиз?.

3.     Давлат хизматлари ва вазифаларини электрон кўринишга ўтказиш технологиясини тушунтиринг.

4.     Электрон ҳукумат тизимида давлат рўйхатга олиш фаолиятини электрон кўринишга технологияси қандай бўлади.


 

Маъруза 18. Электрон ҳукуматнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини  ЭҲТҲБ  ривожлантириш истиқболлари (2 соат).

1.     ЭҲТҲБ ривожланиш истиқболи. ЭҲТҲБ самарадорлигининг критерийси. Мавжуд муаммолар таҳлили.Таклиф қилиниши мумкин бўлган ечимлар.

2.     Электрон ҳукуматни ривожлантириш омиллари:  умумиқтисодий, инфратизим, бошқарув, ҳуқуқий

3.     Жаҳон инфратузилмасига интеграция.

 

Калит сўзлар: самарадорлик  критерийси, таклиф, ечим, бозор тизими, умумиқтисодий омил, инфратизим омили, бошқарув омили, ҳуқуқий омил, инфратузилма, интеграция.

 

Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор тизими ва тадбиркорлик ўртасида чамбарчас алоқалар мавжуд: иқтисодиёт, қачонки тадбиркорлик унинг таркибий қисми бўлгандагина, барқарор ўсишга қодир бўлади. Жамият  фақатгина кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти, уни амалга оширувчи субъектни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратган ҳолда, иқтисодиётдаги ўсишни кўзлаши мумкин.

Шу муносабат билан кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, вужудга келиш жараёнлари, Ўзбекистонда уларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириш ва ўтиш иқтисодиёти шароитида намоён бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирча кичик бизнес ва тадбиркорликнинг  яхлит умумий қабул қилинган иқтисодий назарияси ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг бир неча йўналишларини ажратиш мумкин. Биринчи йўналиш француз иқтисодчиси Р.Кантильоннинг номи билан боғлиқ, у ХХ аср бошида биринчи бўлиб “тадбиркор” атамасини киритди ватадбиркорликнинг асосий функционал ҳусусияти сифатида таваккалчилик ҳақидаги қоидани олға сурди.

Ана шу вақтдан бошлаб ушбу атама билан хўжалик фаолиятининг учта асосий жиҳатида таваккални ўз зиммасига олувчи инсонни тушуниш одат бўлиб қолди, бу жиҳатлар қуйидагича: янги корхонани ташкил қилиш; янгиликларни амалга жорий қилиш; бозорга истеъмолчиларнинг асосий оммаси учун нотаниш бўлган маҳсулотлар ёки хизматлар билан чиқиш.

Р.Кантильоннинг фикрича, тадбиркор - бу таваккални олдиндан кўра билувчи ва уни ўз зиммасига олишни истовчи, келажакка интилган шахс бўлиб, унинг ҳаракатлари дарамод олиш умиди ва йўқотишларга тайёр туришлик билан тавсифланади. Р.Кантильон ғоясини ХX асрдаги немис классик мактабининг намоёндалари Й.Тюнен ва Г.Мангольдт, америка иқтисодчиси Ф.Найт қўллаб-қувватлади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик илмий назарияси иккинчи йўналишининг асосчиси бўлиб австрия-америка олими И.Шумпетер ҳисобланади. У тадбиркорни новатор сифатида кўриб чиқиб ва инновационликни ажратиб турувчи белгиси сифатида, шундай ёзган эди: “Тадбиркорларнинг вазифаси – кашфиётларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш усулини ислоҳ қилиш ва инқилоблаштириш, янада умумий маънода – янги хомашё манбаларини ёки тайёр маҳсулот бозорини очиш ҳисобидан янги товарлар ёки илгариги маҳсулотларни янги усул билан ишлаб чиқариш учун янги технологик имкониятлардан фойдаланиш орқали саноатдаги мавжуд тармоқларини қайта ташкил қилиш ва янги тармоқларини ташкил қилишдан иборат”. Ҳақиқатдан ҳам янги ғояларни қидириш ва уларни амалга ошириш – бу кичик бизнес ва тадбиркорликнинг энг мураккаб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Учинчи йўналиш вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорнинг шахсий ҳусусиятларини ажратишга ва унинг мувазанатлаштирувчи иқтисодий тизимдаги тартибга солувчи асос сифатидаги ролига эътиборни қаратишди. Америка иқтисодчиси И.Кирцнер кичик бизнес ва тадбиркорнинг асосий ролини бозорларнинг мувазанат ҳолатига томон ҳаракатини таъминловчи тартибга солиш тизимига эришишда кўради, яъни тадбиркор мувазанатлаштирувчи кучни ўзида намоён қилади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг ҳозирги босқичи эътиборни бошқарув аспектига ва тадбиркорнинг ҳатти-ҳаракатларида бошқарув функцияларини таҳлил қилишга қаратиш билан боғлиқ.

Менежментга доир классик адабиётда бозор иқтисодиётида тадбиркорлар ўз касб фаолиятининг функционал мазмунига қараб учта хилга ажратилади.

Биринчидан, бу бизнесмен, яъни оборотда бўлган ва даромад келтирувчи сармоянинг эгаси. Соддароқ қилиб айтганда – бу “пул қилувчи” инсон.

Иккинчидан, “тадбиркор” – бу янги ишни амалга оширувчи ва эҳтимолий муваффақиятсизлик хатарини ўз зиммасига олувчи шахс.

Учинчидан, бу менежер, яъни тадбиркорлик фаолиятини бошқарувчи ва ўз ихтиёрида бошқа инсонларга эга бўлган шахс.

Кичик бизнес ва тадбиркорликка нисбатан қарашлар ва унинг ҳозирги давр иқтисодий механизмидаги муҳим функцияларини баҳолашга нисбатан ёндашувлар турли хиллиги билан ажралиб туради.Агар кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг барча жиҳатларини тизимлилик тарзида кўриб чиқиладиган бўлса, у ҳолда тадбиркорларнинг тўртинчи хилини ажратиш мумкин – бу мутахассис, яъни тадбиркорликдаги алоҳида жараёнларнинг кечиши технологиясини белгилаб берувчи ва назорат қилувчи шахс. Учта классик хилдан фарқли равишда, у ўз сармоясини қайсидир фаолиятга тикмайди, унинг эҳтимолий муваффақиятсизлиги хатарини ўз зиммасига олмайди ва қандайдир бўйсунувчиларга эга эмас. Унинг асосий вазифаси, биринчи галда, тадбиркорликнинг кўзланган соҳасида бошқарув қарорларининг оптимал вариантини ёки вариантларини топишдан иборат.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ижтимоий ёки жамият бойлигини ўзида намоён қилади, у жамиятнинг барча аъзолари учун юқори даражада аҳамиятга эга. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси кўплаб иқтисодий ва ижтимоий хусусиятдаги вазифаларни ҳал этиш воситаси сифатида қабул қилиниши мумкин. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожланганлик даражаси ва сифати, пировардида, фан-техника тараққиётининг жорий этилиши ва мамлакат фаровонлигининг ошиши суръатларини белгилаб беради.

Буюк хорижий экспертлар ва олимларнинг баҳолашларича, иқтисодий ўсиш омиллари уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтишган. Бунда:

1.          Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини.

2.  Аҳолининг умумий яшаш ва иш билан таъминганлик даражаси.

3.  Сармоя тури ва миқдори, муддати.

4.  Аҳолининг демографик тавсифи.

5.  Аҳолига тижорат хизмат кўрсатиш даражаси.

6.  Ресурслар билан таъминланганлик ҳолати.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хўжалик мажмуининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланганлиги боис, у бозор иқтисодиётига кириш билан бирга унинг қоидалари ва шартларига амал қилиши керак. Давлатнинг функциялари, халқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш қоидалари бозор шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига ҳам амал қилади.Бунда бошқарувнинг маъмурий усуллари ўзгаради, у режали иқтисодиётдагига қараганда бошқача ҳусусиятга эга бўлади.

Иқтисодий тартибга солувчилар ўз оқибатларига кўра зиддиятлидир.Бозорнингбирсегментидагиижобийсамарабошқасегментдасалбийсамараниқелтирибчиқаришимумкин. Иқтисодий тартибга солувчилар қўлланилаётган ерда давлат салбий, билвосита самараларни эътибордан қочирмаслиги ва уларга ўз вақтида барҳам бериши зарур. Иқтисодий тартибга солувчилардан улар бозор рағбатларига тўсқинлик қилмайдиган даражада фойдаланиш лозим.

Бозор иқтисодиёти маълум даражада ўзини ўзи бошқарувчи жараён бўлганлиги боис, давлат «бозор механизмининг объектив шартланган чегараланганлиги ва яроқсизлиги мавжуд бўлган, жамият бойликлари билан муносабатда бўлинадиган соҳалар ва тармоқларида бозор рақобати такомиллашмаган» алоҳида ҳолларда маъмурий тартибга солиш усулини қўллайди. Лекин маҳсулотлар ва хизматларнинг аксарият қисми – бу ҳусусий ва жамият бойлиги белгиларига эга бўлган аралаш бойликлардир. Бундай бойликлар тоифасига соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари ҳам киради.

Иқтисодиётни бошқариш усулларининг алмашинувидан сўнг кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини бошқариш усуллари ҳам ўзгарди. Иқтисодиётда марказлашмаган тизимга ўтиш кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасигаҳам таъсир кўрсатди.

Марказий бошқарув органлари турли мамлакатларда ҳар хил функцияларни бажаради, лекин, одатда, улар кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги умумий сиёсатни белгилаб беради, меҳнат вазирликлари ва агентликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Давлатнинг зиммасида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хизматларининг бозори йўналтириладиган меҳнат бозорининг  бўлажак таркибий тузилишининг башоратини ишлаб чиқиш функцияси қолади. Бунинг учун қуйидаги йўналишларни тадқиқ этиш зарурият туғилди:

·        ахборот ва кадрлар ҳисобининг йўлга қўйилган тизими;

·        бандликдаги таркибий силжишларга таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш;

·        интеллектуал меҳнат бозорини шакллантирувчи фан-техника маҳсулоти бозорини ўзгаришини таҳлил қилиш;

·        кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси хизматлари бозорини шакллантириш учун ишончли ахборот базаси  ҳисобланади.

Ҳозирги шароитда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини янги сифатга – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини минтақалаштириш ва интеграциялашни ўзида мужассамлантирган тизимига ўтиш тенденцияси яққол намоён бўлмоқда.

Минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасини тадқиқ этиш шундан далолат бермоқдаки, улар республика ва маҳаллий ҳокимият органларининг саъй-ҳаракатларини жамлаш зарурати билан боғлиқ муаммоларни комплекс тарзда ҳал этишнинг самарали усули ҳисобланади. Бу қуйидаги вазифаларни ҳал этиш имконини беради:

·  минтақа даражасида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси тизими ўзгаришининг деструктив тенденцияларини тўхтатиш;

·  ҳудудий кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ёрдамида минтақавий ривожланиш субъектларининг вужудга келиши масаласини ҳал этишга кўмаклашиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари профессор-ўқитувчилар корпусининг интеллектуал салоҳиятини бирлаштириш, уни минтақани ижтимоий-маданий ривожлантиришнинг амалий омилига айлантириш;

·   ягона бошқарув органига эга бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси тизимларини барпо этиш, идоравий мансублигидан қатъий назар ушбу тизимларнинг барча бўғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ушбу ишларни такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар амалга оширилиши керак: биринчидан, ана шундай дастурларни ишлаб чиқиш методологияси ва методикасини такомиллаштириш, уларнинг мақоми, мақсади ва тамойилларини белгилаш; иккинчидан, дастурларни ишлаб чиқиш босқичида ҳам, уларни амалга ошириш ва якун ясаш жараёнида ҳам давлат ҳокимияти республика органлари ва Ўзбекистон минтақаларининг ўзаро келишувли қўшма саъй-ҳаракатлари механизмини такомиллаштириш.

Маҳаллий даражада тадбиркорлик фаолияти учун мутахассисларни тайёрлашни бошқариш тизимида ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги вазифаларни ҳал этишга чақирилган:

·  фуқароларнинг касбий таълим олиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш;

·  касбий таълим муассасаларининг тўлақонли, сифатли фаолият кўрсатиши ва аҳолининг кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига эҳтиёжларини мумкин қадар қондириш учун молиявий, моддий-техник, кадрлар ва бошқа шарт-шароитларни таъминлаш;

·  маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжларига тўлиқ, комплекс хизмат кўрсатиш учун маданий-ижтимоий  ҳудудини шакллантириш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

·  маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ва кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш;

·  турли институтлар ёрдамида жамоатчиликни кичик бизнес ва тадбиркорликга жалб этиш.

Меҳнат бозорининг конъюнктураси нуқтаи назаридан устувор н вазифаларни ёритиш имконини беради:

·  мониторинг хизматини ташкил қилиш, бу меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ва конъюнктураси ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни таъминлайди;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси рақобатбардошлигини таъминловчи касб таълимини олиш мақсадида ислоҳ қилинаётган ва ривожланаётган бозор иқтисодиётини кадрлар билан таъминлаш эҳтиёжларини аниқлаш ва башорат қилиш;

·  айниқса кичик бизнес, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга қодир бўлган мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган касб-таълим дастурларини такомиллаштириш;

·  касбга йўналтириш тадбирлари орқали ёшларни иш билан бандлигига кўмаклашиш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг илмий-ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

·  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг тадқиқот, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш;

·  ўзаро ҳамкорлик тизимини барпо этиш ва кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида аҳолининг бандлиги муаммолари билан шуғулланувчи вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлигига йўналтирилган махсус лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини бошқариш усулларини ўрганишнинг изчиллиги уларнинг аҳамиятлилик даражаси билан белгиланади. Моддий ишлаб чиқариш соҳаси учун бошқарувнинг иқтисодий усуллари ва иқтисодий аспектлари устунлик қилади.

Мамлакатимизда узоқ вақт кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги иқтисодий аспект қайтарилишсиз молиялашга, моддий-техник таъминотга, яъни харажатлар қилишга йўл қўйилди, бу кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг кам самарали ва норационал иқтисодий аҳволини, улар фаолияти асосий йўналишларининг рағбатлантирилмаслигини келтириб чиқарди. Бошқарув механизми мустақилликни истисно этиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусларга тўсқинлик қиларди.

Бозор муносабатларига ўтиш билан хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиётнинг тўла ҳуқуқли, мустақил секторлари сифатида тан олинди. Иқтисодий усуллар хўжалик ҳисобидаги иқтисодий механизм билан боғлана бошлади. Ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқлари учун янги хўжалик механизмини ишлаб чиқишда уни хўжалик юритиш шароитларига, яъни моддий ишлаб чиқариш тармоқларида хўжалик юритиш механизмига мумкин қадар яқинлаштиришга уриниш намоён бўлди.

Хўжалик юритиш услубининг ўзгариши  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига ҳам ўз таъсирини кўрсатди, яъни фойда (даромад) олиш мақсади кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларини ривожлантириш стратегиясини белгилаб берди. Айни пайтда ривожланган мамлакатларда тижорат ташкилотлари билан бир қаторда нотижорат ташкилотлар ҳам мавжуд, уларнинг икки турини ажратиш мумкин: фойда олувчи ва фойдасиз. Фойда олувчи нотижорат ташкилотлар тижорат корхоналаридан фаолият кўрсатиш ва бошқарув усуллари билан фарқ қилади. Уларда акциядорлик сармояси мавжуд эмас; фойда сармоя ҳаракатини бошқарувчи шахсларнинг даромадини кўпайтирмайди, балки фақат ривожланиш мақсадида фойдаланилади. Фойда кўриб ишламайдиган нотижорат ташкилотлар ўзини ўзи оқлаш (даромадлар ва харажатлар мувазанати) тамойиллари асосида фаолият кўрсатади. Аксарият ривожланган мамлакатларда ижтимоий соҳа (таълим, соғлиқни сақлаш, маданият) тармоқларида нотижорат хилидаги ташкилотлар кўпчиликни ташкил қилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатнинг бевосита ва якуний натижалари ажратилади. Бевосита натижанинг энг кўп учрайдиган натурал шакли бу ерда фойдали самара ёки хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Меҳнатнинг якуний натижалари уларда шахс хусусияти ёки хизмат кўрсатиш тармоқлари ходимларининг фаолияти таъсири остида шаклланадиган ижтимоий турмуш белгилари сифатида иштирок этади.

Буюк Британия, Голландия, Швеция каби айрим мамлакатларда марказий бошқарув органлари кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини молиялаш меъёрларини белгилаб беради. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бундай модели «интерсенцион» деган номни олган.

Бошқарувнинг бошқа моделлари айрим кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг мухториятини кенгайтиришга йўналтирилган. Бундай тамойил Испания ва Нидерландияда яққол кўзга ташланади. Бу ерда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари ва марказий ҳукумат органлари ўртасида турувчи оралиқ бошқарув органларининг ўрни катта. Оралиқ бошқарув органлари, одатда, ҳар қандай мамлакатда мавжуд бўлиб, улар турли функцияларни бажариши мумкин. Айрим мамлакатларда улар давлат маблағларини тақсимлаш ҳуқуқига эга. Оралиқ бошқарув органининг бошқа тури Швецияда учрайди, у ерда маслаҳат органлари сифатида минтақавий кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш режаларини тузиш ишларида бевосита иштирок этишади. Уларнинг ишлари марказий маъмурият раҳбарлиги остида олиб борилади. АҚШда оралиқ бошқарув органлари функциясини штатлар меҳнат вазирликлари ва агентликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органлари бажаради. Улардан ташқари кўп сонли касб жамиятлари мавжуд бўлиб, улар кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси фаолиятини тартибга солиш ва мутахассислар билан таъминлашнинг юқори сифатини ушлаб туришда ҳал қилувчи ҳисобланади.

Бошқарувнинг марказлашмаган тизимидан фойдаланиш кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасигамаълум даражадаги мустақилликни беради. Масалан, Ўзбекистонда бошқарувнинг оралиқ органи касб қизиқишлари бўйича ёки жамоавий фойдаланишнинг умумий моддий базаси, илмий муаммоларнинг умумийлиги асосида хўжаликнинг маълум бир тармоғига мансублиги бўйича бирлашмалар кўринишида намоён этилиши мумкин. Бу уларни ҳал этиш учун оралиқ бошқарув органи ташкил этиладиган муайян вазифаларга боғлиқ.

Ҳозирги вақтда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларига ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий муҳофаза зарур, бу ўз навбатида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларига турли бошқарув органларининг ихтиёрида бўла туриб, бир-бири билан тўсиқсиз ўзаро ҳамкорлик қилиш, горизонтал бўйича алоқаларни ўрнатиш, ихтиёрийлик асосида ҳар хил аралаш тузилмаларни шакллантириш имконини берган бўлар эди.

Марказга тўғридан-тўғри бўйсуниш ўз имкониятларини тугатди, оралиқ бошқарув органлари бугунги кунда ғоят истиқболли ва ҳаётий муҳим орган ҳисобланади. Бундай бошқарув органларининг фаолият соҳаси жорий вазифалар билан белгиланади, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларининг фаолиятига таъсир этиш чегараларини эса оралиқ бошқарув органларининг бошқаруви таркибига кирган кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари вакилларининг ўзлари белгилашади. Шунинг учун маъмурий бошқарувнинг бундай шакли энг демократик шакл ҳисобланади.

Бошқариш ва молиялашнинг тақдим этилган икки хили – аралаш ва давлат усулидан биринчиси анча самарали фаолият кўрсатмоқда, унда тартибга солишнинг бозор механизмалари ва таъсир этишнинг давлат усуллари уйғунлашган, молиялашнинг турли манбаларидан фойдаланилади, лекин бошқарувнинг аралаш усулида айрим мутахассисликлар бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда фан ва техника ривожининг янги йўналишлари бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Бундай муаммоларнинг асосий сабаби бўлиб таълимнинг меҳнат бозори эҳтиёжларидан ортда қолиши ҳисобланади.

Бизнингча, асосий тартибга солувчилар сифатида қуйидагилар иштирок этиши лозим: меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш; иқтисодий тартибга солиш; сифат жиҳатдан тартибга солиш. Бундай усулга ўтишнинг асосий воситаси бўлиб, шахсий, жамият ва давлат манфаатларининг мувазанатига эришишга кўмаклашувчи меёрий-ҳуқуқий базанияратиш ҳисобланади.

Бошқарув, раҳбарлик ва тартибга солиш кўникмалари қуйидагиларни билиш билан тавсифланади: ижтимоий-иқтисодий жараёнларга раҳбарлик қилиш ва бошқариш воситалари, шакллари, усулларини ижодий танлаш, уларнинг самарадорлигини аниқлаш; бошқарув қарорларини мустақил ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишнинг зарур воситаларини топиш; ишлаб чиқаришни ва ходимларни бошқариш соҳасида мамлакатимиз ва хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш; маҳсулот ва хизматлар сифатини бошқариш; ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатишни ташкил қилиш; иқтисодий алоқаларни бошқариш; меҳнат жамоасини бошқариш; меҳнатни илмий жиҳатдан ташкил қилиш тадбирларини жорий этиш; ишлаб чиқариш жараёнида инсонларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш; иқтисодий, режали, статистик, молиявий хизматларнинг ташкилий-бошқарув функцияларини амалга ошириш; бошқарув тизимларидаги оптимал ахборот алоқаларини аниқлаш; бошқарув фаолиятини режалаштириш.

 

Назорат саволлари.

1.     ЭҲТҲБ ривожланиш истиқболларини тушунтиринг.

2.      ЭҲТҲБ самарадорлигини бахолаш критерийси.

3.     ЭҲТ мавжуд муаммолар таҳлили ва таклиф қилиниши мумкин бўлган ечимлар.

4.     Электрон ҳукуматни ривожлантириш омиллари тўғрисида нима дея оласиз?

5.     ЭҲТ да жаҳон инфратузилмасига интеграция қандай амалга оширилади?


 

АДАБИЁТЛАР

 

1.       Каримов И.А.  Ўзбекистоннинг ўз  истиқлол  ва тараққиёт  йўли. – Т: Ўзбекистон, 1992.

2.       Каримов И. А. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари - Т.: Ўзбекистон, 1996.

3.       Каримов И. А. Биздан озод ва обод ватан қолсин.- Т.: Ўзбекистон, 1996.

4.       Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, бар-қарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари-Т.: Ўзбекистон, 2000.

5.       Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. - Т. 1997.

6.       Ўзбекистон Республикасининг:  «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғисида»ги Қонуни. - Т. 1997.

7.       Барановская Т. П., Лойко В. И. и др. «Информационные системы и технологии в экономике:Учебник»М:Финансы и статистика,2003–416 с.

8.       Зайнидинов Х.Н., Қорабоев Ж.Ф., Артикова М.А., С.С. Садуллаев «Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш муаммолари”, Интеллект-ифо Илмий-амалий журнал, Тошкент, 2013, № 3-4, 13-19 бет.

9.       Козырев А. А. «Информационные технологии в экономике и управлении: Учебник»- Спб: Издательство Михайлова, 2000 – 300 с.

10.  Корнеев И. К., Машурцев В. А. «Информационные технологии в управлении» - М: ИНФРА – М, 2001 – 158 с.

11.  Меняев М. Ф.  «Информационные технологии управления: Учебное пособие в 3-х кн. Кн. 3. Системы управления организацией» - М: Омега – Л, 2003 – 464 с.

12.   Мишенин А. И. «Теория экономических информационных систем: Учебник» - М: Финансы и статистика, 2002 – 240 с.

13.  «Основы современных компьютерных технологий»: Учебн. пособие / Под ред. Хомоненко А. Д. – Спб: КОРОНА – Принт, 2002 – 448 с.

14.   Петров В. Н. «Информационные системы» - Спб: Питер, 2003 – 688 с.

15.   Попов В. «Практикум по Интернет – технологиям: учебный курс» - Спб: Питер – 2002 – 480 с.

16.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2004й.  №5, 80 бет.

17.   Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни 11.12.2003 йил.

18.   Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуни.11.12.2003 йил.

19.   Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун. 29.04.2004 йил.

20.   Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуни. 29.04.2004 йил.

21.   Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Қонуни 16.12.2005 йил.

22.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори. 08.07.2005й.

23.   www.undp.uz

24.   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сон қарори – Тошкент,  22 июль 2010 йил. 

25.    Атаджанов Ж.А., Каримов У.Ф. Ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида интернет электрон ресурсларидан фойдаланган ҳолда махсус маълумотлар базасини шакллантириш алгоритми // Бетгер ўқишлари-2007: “Кутубхона даврий ўзгаришлар даврида” давра сухбати материаллари.–Тошкент,2007.-167-169 б.

26.   Раҳматуллаев М.А., Каримов У.Ф., Мухаммадиев А.Ш., Атаджанов Ж.А. Корпоратив ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизими  (КАРМАТ).–Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2008.–36 б.

27.   Арам Пахчанян. Внедрение систем электронного документооборота: проблемы и решения  // http://www.iteam.ru.

28.   Александр Глинских. Мировой рынок систем электронного документооборота // http://www.iteam.ru.

29.  Зайнидинов Х.Н., Қорабоев Ж.Ф. «Интранет ўқув курслари контентини бошқарувчи  тизим». ЭҲМ учун дастур. DGU 02689. Республикаси