ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
Битирув малакавий ишини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар
Тузувчилар: |
Тошкент ахборот технологиялари университети «Ахборот технологиялар» кафедра доц., т.ф.н. Гаипназаров Т.С., т.ф.д., проф. Зайнидинов Ҳ.Н. «Битирув малакавий ишини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар» / ТАТУ. 21б. Ташкент, 2011
|
|
Ушбу қўлланмада битирув малакавий ишини мақсади ва вазифалари, уни тайёрлаш ва расмийлаштириш, ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар келтирилган. Қўлланма 5521900 – «Информатика ва ахборот технологиялар» йўналишини битирувчи талабалари, битирув малакавий ишини раҳбарлари ва тақризчиларига мўлжалланган.
Тақризчилар: ТАТУ, АТДТ кафедра доц., т.ф.н., Комилов М. М.
ТКТИ, «Автоматик бошқарув ва информатика» кафедра доц., т.ф.н. Акрамходжаев Ю.Т.
Тошкент ахборот технологиялар университети, 2011
Кириш
Ўзбекистон республикасининг “Таълим ҳақидаги қонуни” га асосан, битирувчиларни якуний давлат аттетацияси, Ўзбекистон республикаси олий ўқув юртлари битирувчиларини якуний давлат аттестацияси низомига биноан ўтказилади
5521900- Информатика ва ахборот технологиялари» бакалавриатураси талабалари, бакалавриатурани муваффақиятли тугатган талабалар, ахборот технологияларини ва автоматлаштирилган тизимларнинг дастурий таъминотини ташкил этиш, уни бирор соҳага тадбиқ этиши ва лозим бўлса дастурни талаб даражасида ўзгартириш ишларини бажара олиши лозим.
Битирув малакавий ишини бажариш ва ҳимоя қилиш талабаларни олий ўқув юрти бакалавриатурасида ўқишнинг якуний босқичидир. Бу даврда битирувчи олган назарий билимлар кенгаяди, тартибланади. Аниқ савол ва масалалар ечишда талабани амалий кўникмалари мустаҳкамланади ва уни мустақил ишга тайёргарлиги текширилади.
Битирув малакавий ишининг асосий мақсади талабани ўқиш даврида олган билимларини чуқурлаштириш, кўникмалари асосида хилма-хил аниқ масалаларни мустақил еча олиш қобилиятини текширишдан иборат.
Битирув малакавий иши – талабанинг фанлараро ижодий иши бўлиб, олий ўқув юртининг бакалавриатурасида ўқиш даврида умум назарий-табиий, умумтехникавий, йўналиш ва махсус танлов фанлардан ўзлаштирган билимлари асосида бажарилади.
Битирув малакавий ишининг мақсади
Битирув ишига қуйидаги вазифалар қўйилади:
· Информатика ва Ахборот технологиядан таълим йўналиши бўйича олинган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, тартиблаш, олинган билимларни информатика ва информацион технологиялар соҳасидаги илмий, техникавий ва ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этишда қўллаш;
· Ижодий ишлаш кўникмаларига ўргатиш, ишлаб чиқарилаётган масала (муаммо)нинг қўйилиш жараёнидан бошлаб уни тўла ниҳоясига етказиш бўйича қарор қабул қилишда бўлган масъулиятни тўла ҳис этишга ўргатиш;
· Ҳар хил турдаги ЭҲМ учун дастурларни синаш ва созлашни автоматлаштирилган усул ва воситаларини ишлаб чиқиш;
· Дастурий маҳсулотларини ишончли бўлишини таъминлаш;
· Ахборот айирбошлашни «Савол-жавоб» усулини тадбиқ этиб, замонавий дастурлаш алгоритмик тиллардан фойдаланиб, маълумотлар базаларидан ва бошқа замонавий ахборотлаштирилган воситалар ёрдамида дастурчини меҳнат унумдорлигини ошириш;
· Мураккаб ва кўп қамровли дастур яратишда ватандош ва чет эллик олимларнинг замонавий технологик ютуқларидан самарали фойдаланиш;
· Дастурий таъминотини ишлаб чиқишда стандартлардан фойдаланиш, йўналтирувчи хужжатлар асосида хужжатлаш;
· Таҳлил қилиш, ташкил этиш, тизимли лойиҳалаш ва дастурий таъминотини тузишда мустақил иш юритиш кўникмаларини ҳосил қилиш;
· Талабанинг ўқиш даврида олган билимларини аниқ масалани мустақил ечиш даврида қай даражада ишлата олишини аниқлаш;
· Замонавий ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, техника маданиятнинг ривожланиши шароитида мустақил ишлашга талабаларнинг тайёргарлигини таъминлаш;
Битирув ишининг мавзулар доираси
Битирув ишининг мавзулари 5521900- “Информатика ва ахборот технологиялари” йўналишига мос бўлиши, долзарб фан ва техника ютуқларига асосланиб, муаммонинг замонавий ҳолатини ва иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, техника, ижтимоий соҳалар, фан, таълим ва маданиятнинг истиқболий ривожлантиришини акс эттириши керак.
Битирув малакавий ишининг мавзулари «Ахборот технологиялари » кафедраси томонидан белгиланиб ва ТАТУнинг АТ факультети илмий кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда камида 3 йилда бир мартадан ортиқ қайта кўриб чиқилмайди. Битирув малакавий ишларининг мавзуси рўйхати ҳар йили битирув амалиёти бошланишига қадар ёки битирув курсининг бошида эълон қилинади.
Битирув ишининг мавзулари қуйидаги бўлимларнинг бирортасига тегишли бўлиши мумкин:
· Тизимли дастурий таъминоти.
· Умумий соҳага тегишли амалий дастур;
· Махсус соҳаларда қўлланилувчи дастурий таъминоти;
Тизимли дастур таъминотининг дастурий воситаларига қуйидаги дастурлар гуруҳи киради:
· Маълумотлар бошқариш тизимларининг хотирада тизимли бошқариш;
· Коммуникацияларни ва эмуляторларни бошқариш тизими;
· Дастурлаш тилларининг компиляторлари ва кросс компиляторлар.
· Ҳисобловчи машиналар орасида маълумотларни айирбошлаш воситалари;
· Операцион тизимлар;
· Амалий дастурларни тизимли ташкил этиш;
· Операцион тизимларнинг кенгайтириш воситалари.
Умумий соҳага тадбиқ этилувчи амалий дастурларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
· Ўргатувчи дастурлар (тизимлар);
· Маълумотларни қайта ишловчи воситалар;
· Машина чизмачилик воситалари;
· Молиявий режалаштириш ва таҳлил;
· Математик статистика;
· Ташкилот фаолиятини автоматлаштириш;
· Мультимедиали дарсликлар, ўқув қўлланмалар;
· Масофавий ўқитишни ташкил қилиш учун услубий амалий воситалар мажмуасини яратиш;
· Ташкилот, фирма сайтлари ва ахборот тизимлари
· ЭҲМ-ишлатиш соҳасини кенгайтирувчи махсус тадбиқли амалий дастур воситаларига қуйидаги дастур воситалари киради:
· қишлоқ хўжалиги сохалари;
· Сармояларни бошқариш;
· Соғлиқни сақлаш;
· Банк иш фаолиятини бошқариш.
Талабаларга рейтингларни камайиб бориш тартибида малакавий ишларнинг мавзуларини танлаш ҳуқуқи берилади. Талабанинг ўқиши учун тўлов контракт маблағини тўловчи буюртмачи зарурий асослар билан малакавий ишлар мавзуси бўйича ўз вариантларини таклиф этишлари мумкин.
Битирув малакавий ишининг мавзуси ва раҳбари АТ кафедрасининг тақдимномаси бўйича ректорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Битирув малакавий ишини бажаришни ташкил этиш
Талаба Битирув ишини «Ахборот технологияларини » кафедраси ташкил этади ва уни мунтазам текшириб боради. Битирув ишлари Ахборот технологияларини дастурий таъминоти кафедрасида махсус ажратилган хонада бажарилади.
Битирув ишлари илмий-текшириш ва лойиҳа институтларида, ўқув юртларида; ҳар хил турдаги ҳисоблаш марказларида, шунингдек ҳисоблаш техникаси ва ЭҲМ дастур таъминотини ишлаб чиқишда катта тажрибали инженер – муҳандислари бўлган корхона ва муассасаларда бажаришлари мумкин. Битирув ишлари имкони борича талаба ўқишни битириб бориши лозим бўлган корхонада бажарилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Битирув ишларини бажарилиши бўйича талабаларни ҳисобот бериш муддатларини деканат назорат этади. Деканат белгилаган муддатларда талаба битирув малакавий ишини бажарилиши ҳақида раҳбар ва кафедра мудири олдида ҳисобот беради.
Битирув ишини тайёрлик ҳолатини Ахборот технологиялар кафедраси мудири томонидан аниқланади.
Битирув ишларига кафедра ўқитувчилари, ёки корхонада муҳандис-дастурчи, математик ихтисослигига эга бўлган юқори малакали мутахассис бўлиб ишловчилар раҳбар этиб тайинланиши мумкин.
Битирув ишига тайинланган раҳбар талабага битирув ишини бажариш давомида фаол йўл-йўриқ кўрсатиб боради. Яна кафедра ўқитувчиларидан бирортаси услубий маслаҳат бериш учун кафедрадан ўқитувчи-маслаҳатчи бириктирилади.
Раҳбарнинг вазифаси:
· Битирув ишига топшириқ беради;
· Битирувчи талабага битирув ишини бажарилиш жадвалини расмийлаштиради;
· Керакли адабиётлар, қўлланмалар ва кўрсатмаларни таклиф этади;
· Зарурат бўлса, компьютерда машина вақтини олишга кўмаклашади;
· Талабалар билан мунтазам равишда констультациялар ўтқазади;
· Малакавий ишининг бажарилиш жараёнини назорат қилади;
· Талаба бажарган битирув малакавий ишининг сифати ва уни муаллифлигига жавоб беради, мавзуларни қайтарилишига ёки кўчирилишига йўл қўймайди.
· Битирув ишини бажарилишини ёзма баҳолайди.
Малакавий иш берилган топшириқ асосида шахсан талаба томонидан бажарилади.
Бирор корхонада битирув ишини бажараётган талаба ўша корхона ички иш тартибига риоя қилади ҳамда ишлаш низомларига амал қилган ҳолда корхона маъмурияти олдида жавобгар шахсдир.
Талаба – иш муаллифи танланган қарорнинг тўғрилигига ва унинг топшириққа мувофиқлигига, битирув малакавий ишида кўчирмачилик ҳолатини йўқлигига жавоб беради.
Битирув ишини мавжуд мавзуга бағишланган бўлиши ва АТ кафедра талабларига жавоб бериши лозим. Битирув ишининг тушунтириш ёзувлари ва график чизма маълумотлардан иборат бўлади.
Тушунтириш ёзувлари қисқа, тушунарли ва сўзлар аниқ жумлалардан тузилган бўлиб, лойиҳанинг асосий мазмунини ёрита олиши лозим, ҳамда қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:
· Зарварақ;
· Битирув ишига топшириқ;
· Мундарижа;
· Кириш;
· Тахлилий кисм;
· Асосий қисм;
· Битирув ишининг махсус бўлимлари;
· Хулоса;
· Қўлланилган адабиётлар рўйхати;
· Илова;
Тушунтириш ёзувлари камида 10-15 мингта сўздан иборат бўлади. Тушунтириш ёзувлари адабий тилда хатосиз ёзилиб, техникага оид сўзлар ўз ўрнида аниқ ишлатилиб, лойиҳа мавзусини тўла ёритиб, жумлалар бутун ва тугалланган бўлиши лозим. Ёзув аниқ ва чиройли бўлиши зарур.
Тушунтириш ёзувларининг барча бетлари зарварақдан бошланиб, узлуксиз белгилаб чиқилиши керак. Қабул қилинган шартли белгилар бир-хил талқин этилиши лозим.
Тушунтириш қўлёзмасининг тахлилий , асосий қисмлари ва махсус бўлимлари параграфларга бўлинади ҳамда стандартларга амал қилиб тартиб рақам билан белгиланади. Ҳар бир қисм ва бўлим янги бетдан бошланиши керак.
Тушунтириш ёзувидаги чизмалар бир хил шаклда тайёрланишлари ва ҳар бир чизма алоҳида варақда бўлиши шарт, ҳамда чизма ўзига тегишли қисм ёки бўлак ичида туриши шарт.
Ҳар бир чизма тагида унинг номи бўлиши лозим.
Битирув ишларининг тушунтириш ёзувларида фойдаланилган адабиётларнинг тартиб номерлари квадрат қавсларда ишлатилган адабиётлар рўйхатига мувофиқ кўрсатилади. Ишнинг тушунтириш ёзувлари ҳимояга муқоваланган ҳолда ёки махсус иш учун мўлжалланган муқовада тақдим этилади.
Малакавий ишни кириш қисмида танланган мавзуни долзарблиги асосланади ва малакавий ишнинг қолган барча қисмларини қисқача мазмуни келтирилади. Кириш қисмининг ҳажми 3-5 бетдан ошмаслиги керак.
Битирув ишининг бу қисмида танланган муаммонинг ёки объектни тавсифи, масалани пайдо бўлиш асослари, масалани аввал ечишга бўлган ҳаракатлар ва бу ҳаракатлар натижасида масала қандай ечилганлиги кўрсатилади. Мавжуд ечимларни афзалликлари, камчиликлари ва адабиёт манбаларининг таҳлили келтирилади. Керакли маълумотлар тўпланади ва тахлил қилинади. Ишлаб чиқиладиган программа воситаларини сифат ва самарадорлик мезонини танлаб олинади ва асослаб берилади. Илмий тадқиқот ишлар олиб бориш зарурлигини асослаш;
Битирув ишининг асосий матн қисми масалани қўйилиши билан бошланади.
Битирув ишининг бу қисмида қўйилган масаланинг ечиш усули ва уни алгоритмлари келтирилади. Хусусан киритилаётган ва чиқарилаётган маълумотлар, ҳамда маълумотлар базасини расмийлаштирилган тузилиши берилади. Шу ернинг ўзида ишлаб чиқилаётган дастурий воситасини танлаб олинган услуби ва алгоритми, шунингдек ишлаб чиқилаётган дастурий воситаларини архитектураси асослаб берилади. Бунда ишлатилаётган тизимли дастур модуллари орасидаги боғланишлар ва фойдаланишга мўлжалланган тайёр амалий дастур пакетлари орасидаги боғланишлар кўрсатилиши зарур. Шу ерда қўйилган масала ечимини дастури, яратилаётган дастурий таъминотини лойиҳалаш натижалари келтирилади.
Бунда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
· дастур воситаларини таркиби ва ишлаш жараёнида у билан бирга ишлатилаётган бошқа дастур воситалари билан боғланишлари;
· ишлаб чиқилган дастур воситаларини ҳар бир ишлаш функцияларини текширувчи мисоллар ва тестлар рўйхати билан синаш услублари;
· дастур воситаларини ишлаб чиқишда тадбиқ этиладиган дастурий ва техник воситаларга қўйиладиган чеклашлар ва дастур воситаларидан фойдаланиш учун қўлланмалар;
Одатда икки хил қўлланмалардан фойдаланилади:
Дастурчи муҳандис учун қўлланма ва фойдаланувчи учун қўлланма. Бу икки қўлланма ўзаро боғлиқ бўлмаган мустақил ҳужжат бўлиб ўз таркибида масалани қўйилиш қисмида қўйилган саволларга жавоб бериши керак.
Дастурчига қўлланмада дастурни такомиллаштириш учун ёки уни тузатиш учун зарур бўлган маълумотлар келтирилади. Бунинг учун дастурни листинги асосида маълумотни ички мантиқий мазмуни тўла очилиши керак. Шуни ёддан чиқармаслик керакки дастурчи қўлланилган дастурлаш тили билан таниш деб ҳисобланади.
«Фойдаланувчига қўлланма» ихтисоси дастурчи бўлмаган фойдаланувчилар учун кўрсатма бўлиб, у томонидан дастур маҳсулотини ишлатишда фойдаланилади. Унда дастур маҳсулотидан қандай фойдаланиш кўрсатилади:
· ҳисоблаш машинасини яратилган дастур маҳсулоти билан ишга тайёрлаш;
· берилган маълумотларни киритишга тайёрлаш ва киритиш;
· дастур маҳсулотини барча имкониятлари ва кўзда тутилган ишлаш ҳолатлари тавсифланади;
· дастур маҳсулотини ишлатишда вужудга келадиган кутилмаган вазиятлар ва унга фойдаланувчининг таъсири;
· дастур маҳсулотини ишлатиш жараёнида чиқариладиган барча диагностик маълумотлар рўйҳати ва уларга фойдаланувчи томонидан бериладиган жавоблар;
· дастур маҳсулоти билан ишлаш якунлангандан сўнг фойдаланувчининг бажарадиган ишлари;
Битирув ишининг асосий қисми юқорида баён қилинган боблардан кўпроқ бўлиши мумкин, лекни юқорида келтирилган барча материаллар келтирилиши шарт.
Битирув ишининг махсус бўлими, яъни меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (ҳаёт фаолияти хавфсизлиги) бўлимидир. Бу бўлимлар битирув иши мавзуси ёки қисми билан боғлиқ бўлиши шарт. Техника хавфсизлиги ва муҳофазаси, ишлаб чиқариш тезлиги ва ёнғиндан сақлаш муаммолари, масалалари битирув иши мавзуси билан боғлиқ бўлган ҳолда қилиниши керак. Бўлим ҳажми битирув ишининг умумий ҳажмидан 5-6% ни (3-4 бетни) ташкил этиши лозим.
Хулоса
Битирув малакавий ишининг тушунтириш ёзувларини хулоса қисмида таҳлилий, асосий , ҳаёт фаолияти хавфсизлиги қисмлари бўйича асосий хулосалар келтирилади. Бунда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
· битирув ишининг амалий талабларига жавоб бериши;
· масалаларни ҳал қилишдаги танланган усулларни ва келтирилган маълумотларни мақсадга мувофиқлиги;
· уни дастурда амалга ошиши;
Яратилаётган дастур маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллаш таклифлари ва уни келажакда такомиллаштириш имкониятлари ҳақидаги фикрлар битирув ишнинг хулоса қисмида келтирилади.
Битирув ишни бажаришда ишлатилган барча адабиёт манбалари рўйхатга киритилиши зарур. Бунда қуйидаги қоидаларга риоя қилинади:
Китоблар учун – муаллифнинг фамилияси ва исми, насабининг бош ҳарфлари, номи, нашриёт, босмадан чиққан йили кўрсатилади.
Масалан:
Роджерс Д. Алгоритмические основы машинной графики. М: Мир-1998г.
Мақолалар учун – муаллифнинг фамилияси ва отасини исмининг бош ҳарфлари, мақоланинг номи, ойноманинг номи, босмадан чиққан йили жилди, сони, бетлари кўрсатилади.
Масалан:
Беляев С.Ю. Козелетский Г.В. Визуализация трехмерных сцен в реальном времени на IBM PC/АТ. Журнал: программирование, 1992г. №4, С.4052.
Битирув ишининг илова қисмида яратилган дастурларнинг матни алоҳида бетларга қирқилган ҳолда жадваллар, расмлар ва бошқа маълумотлар келтирилади. Иловада келтирилган ҳар бир маълумотларга битирув ишининг тушунтириш ёзувларида мурожаат бўлиши керак. Яратилган дастурнинг матнисиз битирув иши ҳимояга қабул қилинмайди.
Битирув ишининг ҳимояси учун тайёрланадиган тақдимот маълумотлар (намойиш слайдлари) битирув ишининг мазмунига мос келиши ва улар ҳимоя қилинаётган муаммонинг барча қисмларини ўз ичига олиши зарур. Тақдимот маълумотлар ечилган масаланинг (муаммонинг) қуйидаги томонларини ўз ичига олиши керак:
- масаланинг қўйилиши;
- масалани ҳал қилишнинг назарий асослари;
- масалани ечиш усули;
- алгоритмлари;
- натижалар;
- ҳимояда битирув ишининг мазмунини ёритиш учун керак бўлган бошқа маълумотлар.
Алгоритм ва дастурларга мос келувчи блок-схемалар ечилаётган масаланинг матнига мос келиши ва уни тўла ёритиши керак. Барча тақдимот маълумотлар мавжуд давлат стандартлари ва ЕСКД (единая система конструкторской документации – конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизимлари) нормалари асосида бажарилиши шарт.
Битирув ишини ҳимоя қилиш учун 15-20 тақдимот слайди тайёрланади ва улар ҳимоячининг маърузасига мос бўлиши керак. ГОСТ талабларига жавоб бермайдиган битирув иши ҳимояга қўйилмайди.
Май ойининг охирида битирувчи битирув ишини раҳбарига ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги маслаҳатчиларига тақдим қилади. Битирув ишини кўриб чиқиб маъқуллаган раҳбар уни имзолайди ва ўзининг ёзма берган баҳоси билан биргаликда маслаҳатчи ўқитувчига тақдим қилади.
Рахбарнинг битирув ишига берган баҳосида қуйидагилар акс этиши зарур:
- битирувчининг иш устидаги ишини характерига умумий баҳо қўйилган масаланинг бажариш даражаси;
- ишлаб чиқилган лойиҳани ҳақиқийлигини қисқача далил билан берилган баҳоси, уни ўқув тадқиқот ишлари (УТИ) (Талабанинг илмий тадқиқот ишларини (ТИТИ) давоми), мавзуси бўйича ёки ишни илмий тадқиқот ишлари (давлат бюджети ёки шартнома) мавзуси бўйича бажарилганлиги битирувчининг ишлаб чиқилган саволларга қўшган шахсий хиссаси, битирув иши кўригига ишни тақдим қилиш;
- битирувчи талабанинг ишчи сифатлари бор ёки йўқлиги, жумладан мустақиллик, ташаббускорлик, тиришқоқлик ва бошқалар талабани битирув иши устида бир маромида ишлаши, маслаҳатчиларга даврий равишда қатнашиши;
- битирувчи талабанинг адабиётлар билан, норматив ва маълумотнома ҳужжатлар билан ишлашни билиши;
- битирув ишини жорий қилиш имкониятлари, қайси ташкилотда уни амалга ошириш мумкин;
- кутилаётган иқтисодий самарадорлик;
- битирув ишининг камчиликлари;
Тақриз якунида битирувчи талабага техника фанлари бакалаври малакасини бериш ҳақида хулоса чиқарилиши керак;
Битирув ишига берилган баҳо ҳажми 1 бетдан кам бўлмаслиги керак. Тақриз раҳбар ишлайдиган ташкилот тамғаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Битирув ишида яратилган дастур комплекси ишлайдиган дастурчига қўлланма ва фойдаланувчига қўлланма каби ҳужжжатлар билан бирга бажарилган бўлиши керак. Ҳимоя олдидан муаллиф томонидан яратилган дастур АТДТ кафедраси комиссиясига ишлатиб кўрсатилади. Комиссия ҳимоя олдидан унга дастлабки ҳимояга тавсиялар беради.
Дастлабки ҳимоя учтадан кам бўлмаган ўқитувчилардан тузилган комиссия олдида ўтказилади. Дастлабки ҳимояга битирувчи қуйидагиларни тақдим қилиши керак:
- тушунтириш ёзувлари;
- график чизма маълумотлари;
- раҳбарнинг битирув ишига берган баҳоси;
- ҳимояда қилинадиган раҳбар томонидан имзоланган маъруза ёки маъруза тезиси. Дастлабки ҳимоя натижаси бўйича комиссия битирувчи ҳимояга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Кафедра мудири тақдим этилган материаллар асосида, малакавий ишни талаба томонидан ДАКда ҳимоя қилишга киритиш ҳақида қарор қабул қилади. Агар кафедра мудири талабанинг малакавий ишини ҳимояга киритиш мумкин эмас деб ҳисобласа, масала кафедра мажлисида, раҳбар иштирокида муҳокама этилади. Кафедра мажлисининг баённомаси факультет декани томонидан тасдиқ учун ректорга тақдим этилади. Ҳимояга киритилган малакавий иш тақризга юборилади.
Тақриз ёзиш учун, битирув ишида ишлаб чиқилган саволларни тушуниладиган ИТИ, КБ, ИУБ, корхона, ташкилот ҳисоблаш марказлари (ахборот ҳисоблаш марказининг) етук мутахассислари жалб қилинади. Тақризчи битирув ишининг раҳбари билан бир ерда ишламаслиги керак (у бошқа ташкилотда ишлагани маъқул). Тақризни умумий ҳажми бир бетдан кам бўлмаслиги керак. Тақризда битирув ишини қисқача мазмуни тавсифи, олинган натижалар, тавсия қилинаётган ечим ва ҳ.к.з. келтирилади. Қуйидагилар қайд қилиб ўтилиши керак:
- мавзуни долзарблиги, унинг амалий ва назарий аҳамияти;
- ишлаб чиқилган саволларнинг тўлалиги ва чуқурлиги, якдиллиги ва ечимларнинг оригиналлиги;
- битирувчи билимларининг намоён бўлиш савияси ва уларни амалий тадбиқ қила билиши;
- етарли юқори савияда электрон ҳисоблаш техникаси (ЭҲТ) учун дастурларни таҳлил қила ва қайта ишлай билиши, фикрларини баён қила билиши;
- меҳнатни муҳофаза бўлими саволларини ёритилганлиги;
- ёзувларни ва чизмаларни расмийлаштириш сифати;
- тақризчининг ихтиёри бўйича бошқа мулоҳазалар;
Тақриз якунида битирув ишига умумий баҳо ва битирувчига техника фанлари бакалаври малакаси бериш имкони ҳақида хулоса чиқарилади. Тақризчи иш жойини ва эгаллаган мансабини кўрсатиб тақризни имзолайди. Тақриз тақризчи ишлайдиган ташкилот мухри билан тасдиқланади ва тақриз йўлланма кўрсатилган муддатдан кечиктирилмай тақдим қилинади. Тақриз билан битирувчи таништирилади ва шундан сўнг уни ДАК нинг котибига берилади.
Битирув ишининг ҳимояси, талабанинг якунловчи синов шакли бўлиб, уни мустақил мухандислик фаолиятига тайёрлигини текширади. Битирув ишини ҳимояси «Олий ўқув юртларида давлат аттестация комиссия ҳақида низом» асосида ўтади. ДАК иши ҳақидаги барча маълумотларни ДАК котибидан олиш мумкин. ДАКга ҳимоя учун қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
· талабанинг шахсий варақаси, унда талабанинг ўқув режасини тўла бажарилганлиги кўрсатилади ва факультет мухри билан тасдиқланган бўлади;
· ихтисослик бўйича ДАК протоколи;
· синов дафтарчаси, унда университетда ўқилган тўла муддат ичидаги барча рейтинг якунлари бўлиши керак;
· битирув иши;
· битирув ишига раҳбар баҳоси;
· битирув ишининг тақризи;
Шунинг билан бирга бажарилган битирув иши илмий ва амалий қимматини баҳоловчи бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар келтирилиши мумкин. Агар битирувчини паспорти, фамилияси, исми ва отасининг исми диплом нусхасида ва дипломга бериладиган иловадаги ёзувларга мос келмаса, ДАК битирувчини ҳимояга қўйишга ҳаққи йўқ.
Битирув иши ҳимояси ДАК ни очиқ мажлисида қуйидаги тартибда ўтади:
· битирувчини 10 минутдан ошмайдиган маърузаси, унда у қилинган иш мазмунини ёритади;
· мавзунинг долзарблиги, масалани қўйилиши, унинг ечиш усули, қабул қилинган ечимларни асослаш, ечилаётган масаланинг дастур таъминоти ва меҳнат муҳофазаси саволлари, ишнинг амалий қиммати, ишни жорий қилиш имкониятлари, ҳақиқий ёки кутилаётган иқтисодий самара;
· ДАК аъзолари ва барча истак билдирувчиларнинг саволларига жавоблари;
· Битирув ишига берилган раҳбар баҳоси ва тақриз ўқиб берилади.
· Талабанинг раҳбар ва тақризчи кўрсатган мулоҳазаларга жавоблари.
Битирувчига бериладиган саволллар, бевосита бажарилган битирув ишининг баъзи тафсилотлари билан боғлиқ ёки мавжуд ўқув дастурларининг чегарасида, битирув иши мавзуси билан боғлиқ бўлган ва бўлмаган умумий назарий қоидаларга тегишли бўлиши мумкин.
Битирув ишини баҳолаш қарори ДАК ни ёпиқ мажлисида кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раис фикри ҳал қилувчи ҳисобланади.
Битирув ишини баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади: битирув ишининг сифати ҳал қилинаётган масалани янгилиги ва оригиналлиги, ишлаб чиқилаётган саволларнинг чуқурлиги, талаба ишини мустақиллик даражаси, график ишларни сифати, маъруза сифати, саволлар, берилган жавоблар, раҳбар баҳоси ва тақризчи баҳоси. Битирув иши сифати ва ҳимоя биргаликда 100 балли тизимда баҳоланади. Ўқув режасининг барча талабларини бажарган ва битирув ишини ҳимоя қилган битирувчиларга техника фанлари бакалаври берилиб, университетни тамомлагани ҳақида диплом топширилади.
Ўқув режасининг 75% дан кам бўлмаган фанларини «86 ва ундан юқори балл» билан бажарган ва қолган барча предметлардан «71 балл» дпн кам бўлмаган, ҳамда битирув ишини «86 ва ундан» юқори балл билан ҳимоя қилган ва ўзини илмий ва жамоат ишларида яхши тавсия қилган битирувчилар, ДАК нинг қарори билан имтиёзли диплом оладилар.
ДАК нинг энг яхши битирув ишини талабаларнинг танловига тақдим қилиш учун қарор чиқаради, долзарб мавзуларда бажарилган ишларни кафедра ИТИ билан боғлиқ ишлар белгилайди, шунингдек битирув ишини жорий қилишга тавсия қилади. Жорий қилиш учун натижалар (ИТнинг дастур маҳсулотлари ва бошқалар) муҳим бўлмаган ўзгаришлар билан корхоналарда ишлатилиши мумкин бўлган, илмий текшириш ишлари ёки унинг бўлимларига тегишли, тугалланган битирув ишларини тавсия қилиш мумкин. Битирув ишини ҳимоя қилган битирувчиларга ДАКни малака бериш қарори, ДАКнинг очиқ мажлисида эълон қилинади.
Малакавий иш ҳимоядан сўнг (камида 10 йил) олий ўқув юртида сақланади. Ҳар хил сабаблар бўйича малакавий ишни бошқаларга топшириш зарурияти мавжуд бўлган ҳолда (тадбиқ этиш танловлари ва ҳоказо) ишдан нусха олинади (ишнинг асл нусхаси олий ўқув юртида қолдирилади).
Талаба битирув ишини муддатда бажариб, ҳимояда қониқарсиз баҳо олса, ёки битирув ишини белгиланган муддатда бажара олмаса, ТАТУ дан четлаштирилади ва ихтисоси бўйича ишга юборилади. Шу билан бирга унга иш жойини ижобий тавсифномаси билан ТАТУ ни тугаллагандан бошлаб уч йил давомида битирув ишини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади.
Мундарижа
Кириш. . . . . . . . . . . . 3
Битирув малакавий ишининг мақсади. . . . . . . 3
Битирув ишининг мавзулар доираси. . . . . . . 5
Битирув малакавий ишини бажаришнинг ташкил этиш. . . . 7
Битирув ишининг мазмуни ва расмийлаштиришга
қўйиладиган талаблар. . . . . . . . . 8
Кириш. . . . . . . . . . . . 10
Тахлилий қисм. . . . . . . . . . . 10
Асосий қисм. . . . . . . . . . . 10
Битирув ишининг махсус бўлимлари. . . . . . . 12
Хулоса. . . . . . . . . . . . 13
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. . . . . . . 13
Илова. . . . . . . . . . . . . 14
Тақдимот маълумотларни расмийлаштириҳга қўйиладиган талаблар. 14
Битирув ишининг ҳимоясига тайёргарлик. . . . . . 15
Битирув ишининг ҳимояси. . . . . . . . . 18