ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ
ТАЛАБАЛАРНИНГ
“ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ” ФАНИНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНИШИ УЧУН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ 2009
Ҳурматли талаба!
Ватанимиз тарихини чуқур ўрганиш, уни
ўзлаштириш давр талаби бўлиб қолмоқда. юртбошимиз И.А.Каримов
“Тарихий хотирасиз келажак йўқ!”, бежиз айтмаганлар.
Ўзбекистон тарихи бўйича ушбу
ўқув-услубий қўлланма ТАТУ бакалаврият барча йўналиш 1 ва 4 курс талабалари
мустақил ўқиши учун мўлжалланган. Унда Ўзбекистон ҳудудида уч
минг йил муқаддам дастлабки давлатчиликнинг пайдо бўлишидан
бошлаб, то ҳозирги вақтгача бўлган даврни ўз ичига олган
муҳим тарихий воқеаларнинг асосий мазмуни қисқача
ёритилган. Шунингдек, ўзларини синаш ва маълум бир масалани ёритиш учун
саволлар берилган. Таянч иборалар ва
атамаларнинг маъноси изоҳлаб берилган.
Бу қўлланма талабаларнинг мустақил ишлаши учун, Ватанимиз
тарихини қунт билан ўрганиши, уларда тарихий онг шаклланишида ёрдам
беради деган умиддамиз.
Ушбу ўқув –услубий қўлланма
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007 йили маъқуллаган
“Ўзбекистон тарихи” фани бўйича ўқув дастури асосида ТАТУ “Ўзбекистон
тарихи” кафедраси катта ўқитувчилари Г.В.Юсупова ва Ф.Н.Шириновалар
томонидан тайёрланган.
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ
ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ, МАНБАЛАРИ
ВА АҲАМИЯТИ
Режа:
1. Тарихнинг фан
сифатидаги ўрни. Ватанимиз тарихининг предмети ва ўрганиш объектлари.
2. Тарихни
ўрганишнинг илмий-назарий ва услубий асослари, манбалари.
3. Сиртқи
бўлим талабаларининг Ўзбекистон
тарихини ўрганиш зарурияти.
«Тарих» сўзи асли арабча бўлиб «ўтмишдаги
воқеалар ҳақида аниқ хикоя қилиш» маъносида ишлатилади. Бу сўз лотинчада «история»
деб юритилади ва бу ибора кўп ғарб мамлакатлари халқлари тилларга
сингиб кетган. Тарих маълум бир маконда у ёки бу даврга оид, аниқланган,
тадқиқ этилган инсон
ҳаётидаги воқеалар, тараққиёт йўлидаги одимлар тўплами.
Шоир Абдулла Орипов айтганидек, тарих-бу мунаввар
кўзгу. У кишининг кўзини очади, босган қадамига, қилаётган юмушига
онгли равишда карашга ундайди. Ўзбекистон тарихи Фани қадимги
аждодларимиз ижтимоий ҳаёти, ўлкамизда
давлатчиликнинг шаклланиши, Ватанимизда цивилизациянинг вужудга кела бошлаши ва
унинг ривожи хусусида хикоя
қилади. АҚШ да чоп
этилган «Жаҳон энциклопедия» си
луғатида «Ўзбеклар-жаҳон
халқлари орасида биринчилардан бўлиб, туркий халқлар ўртасида
биринчи бўлиб ўтроқлашган, маданий турмуш
кечирувчи, жаҳон цивилизациясига хисса қўшган миллат», деб ёзилган.
Ватанимиз тарихи предмети халқимизнинг деярли уч
минг йиллик мураккаб ўтмишини, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маънавий
ҳаётини холисона ўрганишга, уни тушунтиришга қаратилган.
Тарихимизни ўрганар эканмиз, ўзбек давлатчилиги
сархадлари ҳозирги мутакил республикамиз ҳудудидан анча кенг бўлганлигини англаймиз. Шу боисдан
ўтмишимизнинг турли даврларини
ўрганишда Марказий Осиёга оид маълумотлар ҳам ёритилган. Бу эса тарихий жараённи тўлароқ англашга ёрдам беради. Айни пайтда,
мамлакатимизда узоқ вақтлардан буён ўзбеклар билан ёнма-ён яшаб
келаётган тожик, қозоқ, туркман, қорақалпоқ ва бошқа элатлар ҳам юртимиз тарихига дахлдор.
Ўзбекистон халқи инсониятнинг ажралмас бир
қисмидир. Юртимиз ўтмиши ва бугуни ўзга халқлар, давлатлар билан
боғлиқ. Шу боис Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг
таркибий қисми десак адолатдан бўлади.
Ўз-ўзидан аёнки,
тарихимиз обьекти бу Ўзбекистондир. Мустақил Ўзбекистон Республикаси
ҳудуди 450 минг квадрат километрга яқин майдонни ташкил этади. У
ҳудуди ҳажмга кўра дунёдаги
200 дан ортиқ давлатлар орасида 56-ўринни эгаллайди. Республикамиз аҳолиси 25 млндан
ортиқ бўлиб, жаҳонда
35- ўринда туради. Сайёрамизда 1600 дан ортиқ
миллат ва элат яшайди. Ўзбек миллатига мансуб аҳоли сон жиҳатдан
дастлабки эллик йирик миллатлар қаторидан жой олган. Ўзбекистонда
II
Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ»
рисоласида ва бошқа асарларида олга сурилган тарихимизга тегишли долзарб
масалалар ўтмишимизни ўрганишга муҳим назарий ва концептуал - услубий
пойдевор ролини ўйнайди.
И.А.Каримов
ўтмишни ўрганишда тарихий таҳлилни илмий жиҳатдан холисона ва халол
амалга ошириш асосий вазифадир, деб уқдирган эди. Бу вазифани амалга
ошириш Ўзбекистон тарихи фанини ўрганишнинг илмий ва услубий асосларига
таянишни талаб этади. Бундай ёндашиш заминида диалектик услубни қўллаш
ётади. Бу оламда содир бўлган ходисалар, воқеалар маълум бир
боғланишда, узлуксиз ҳаракатда бўлади дегандир. Тарихийлик тамойили
ўша давр шарт-шароитларини, тарихий мухитни инобатга олмоқни тақозо
қилади.
Тарих халқимиз кечмиши, у муқаддасдир. Уни
ҳеч ким ўзгартира олмайди. Чунки тарих бу ўтмишга
мансуб бўлган, яъни бўлиб ўтган воқеа,
ходисадир. Лекин одамлар уни маълум
мақсадларда бузиб кўрсатиши, ўзгача талқин беришлари мумкин экан. Тарих - беғараз, объектив бўлмоғи лозим.
Демак, ўтмишни ўрганишда ва ёритишда холислик, халоллик муҳим ўринни
эгаллайди. Мавжуд барча воқеликни инобатга олиб ҳаққоний далилларга асосланиш керак. Шу билан бирга ўтмишни ўрганишда миллий
қадриятлар, халқ анъаналари, диний эътиқод, турли ижтимоий
табакаларга нисбатан тарихий-маданий нуктаи назарда ёндашув катта
аҳамиятга эга.
Тарихни ўрганиш фактларни таққослаш, мантиқий қиёсий хулосалар чиқариш ва умуман фалсафий тафаккур ўтмишимизни теран
англашда асосий мезон бўлиб қолади.
Табиийки, тарихни ўрганиш моддий ва ёзма манбаларга
таянади. Қадимшуносларнинг ватанимиз ҳудудида олиб борган
археологик изланишлари натижасида аниқланган кўплаб топилмалар, уларнинг таҳлилий
хулосалари қадим аждодларимиз ҳаётини тасаввур этишга имкон беради.
Бундан ташқари, бир қатор
қадимги ёзма манбалар ҳам мавжудлиги тарихимизни тўлароқ
билишга ёрдамлашади. Бу ўринда «Авесто» муқаддас китоби, Бехустин битиклари, кабртошлардаги
ёзувлар муҳим манбадир. Милоддан олдинги V-II асрларга оид юнон, хитой, ҳинд, арман, эрон ёзма манбаларида ҳам Ўрта Осиё тарихига оид маълумотлар учрайди.
Юртимиз ўтмишини ўрганишда туркий, форс ва араб тилларидаги манбалар катта
аҳамият касб этади. Масалан, исломятга қадар бўлган тарихимиз Абу Райхон Берунийнинг
«Қадимги халқлардан қолган ёдгорлик» асарида яхши ёритилган.
Шунингдек, Юсуф Хос Хожиб, Махмуд Қашғарий,
Абу Наср Форобий каби алломалар асарларида тарихимизга
оид қимматли мулоҳазалар
мавжуд.
IX-XII асрларда ва
ундан кейинги даврларда минтақамиз
тарихига оид китоблар, солномалар ва рисолалар талайгина яратилган. Булар
орасида «Бухоро тарихи», «Кеш ва Нафас ўтмиши», «Самарқанд тарихи», «Хоразм тарихи» каби у ёки бу ҳудуд
ўтмиши, аҳолининг турмуши, сиёсий ва
ижтимоий аҳволи тўғрисида катта-кичик асарлар вужудга келди. Маҳмуд Қошғарийнинг уч жилдлик «Туркий сўзлар
луғати» ўзбек ва бошқа туркий тиллар тарихини ўрганишда муҳим
манбадир. Академик Б. Ахмедовнинг «Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари»
китобида ўлкамиз тарихига оид ўрта асрларда яратилган етмиш олти асарга изохлар
берилади.
Юртимиз ўтмиши археолог олимлар Я.Ғуломов, С. Толстой, В.Массон, Ў.Исломов, Г.Пугаченкова, Э.Ртвеладзе, А.Сагдуллаев,
А.Асқаров, Р.Сулаймонова, М.Филонович ва бошқа олимлар тадқиқотларида ўз аксини топган.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академиясининг Тарих, Шарқшунослик,
Археология институтлари жамоалари, шунингдек Ўзбекистон Миллий Университети ва бошқа олий ўқув юртларининг етук
тарихчилари ғайрати билан бир қанча янги асарлар яратилди. Бу тадқиқотлар
тарихимизга, авваллари маълум бўлмаган
фактлар, далилларга таянган холда, янгича
нигоҳ билан яратилди. Бугунги кунда юртимиз ўтмишини идрок этишга имкон берадиган адабиёт талайгина. Гап уларни
излаш, топиш ва энг муҳими, қунт билан мутолаа қилишдир.
Аждодларимиз ҳаёти, турмуш тарзини тўлароқ
ўрганишда археология билан бирга этнография, антропология каби фанларнинг аҳамияти каттадир. Демак, тарих фани кўплаб тадқиқотчиларнинг асрлар
давомидаги машаққатли меҳнатининг самарасидир.
III
Табиийки тарих фани ўтмиш меросини янги авлодларга тўлақонли
етказиш билан уларнинг маънавий тарбиясига, комил инсонлар бўлиб етишувига ўз
муносиб хиссасини қўшмоқда. Юртимиз ўтмиши халқ хотираси,
авлодлар ўрганиб сабоқ олувчи Ҳаёт мактабидир.
Тарих – бу нафакат ўтмиш унинг таҳлили бугунги кунимиз учун муҳим
хулосалар манбаи бўлиб, у истиқболимиз режасини аниқлашда
ҳам катта аҳамият касб
этади. Тарихнинг тарбиявий аҳамияти ҳам каттадир. Ислом
Каримов айтганидек, «Хотирасиз баркамол киши бўлмаганидек ўз тарихини билмаган
халқнинг келажаги ҳам бўлмайди». Юртбошимиз «Миллий мафкурани шакллантиришда
энг катта манба - бу ҳаққоний
ёритилган тарихдир» деб уқтирадилар. Давлатимиз раҳбари «Тарих
миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюк
аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик
онгини шакллантирмоқда. Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига
айланмоқда», деб ёзадилар.
Демак, тарихий
хотира, ҳақиқатни билиш, аждодларимиз қолдирган бой
маънавий меросини эгаллаш талабаларда ватанпарварлик, одиллик, халоллик, меҳр-оқибат,
бағрикенглик, меҳнатсеварлик, илмга интилиш каби инсоний фазилатлар
шаклланишга ёрдам беради. Хулоса қилиб айтганда, тарих бу тафаккур булоғи.
У бизни ўтмиш воқеаларига очиқ кўз билан қарашга,
оқ-қорани аниқроқ кўришга, зийраклик билан англашга ўргатадиган,
тарихий шахслар фаолиятини, ходисаларни қиёслаш, таққослаш
асосида мустақил хулоса қилишга даъват этадиган фандир. Шу боис
сиртқи бўлим талабаларига ҳам мутахассислигидан қатъий назар
Ўзбекистон тарихи фан сифатида ўргатилади.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Тарих – арабча
сўз, ўтмишдаги воқеа, ходиса;
Манба – ёзма, турли тарихий китоб ва қабр тошлари; манба – моддий
аргеологик қазишмаларда топилган буюмлар.
Назорат саволлари
Адабиётлар
ЎЗБЕКИСТОН ИНСОНИЯТ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ ҚАДИМГИ ЎЧОҚЛАРИДАН БИРИ
Режа:
1. Цивилизация тушунчаси ва унинг вужудга келишидаги тарихий шароитлар.
2.
Ўрта Осиёда ижтимоий
тараққиётнинг пайдо бўлиши. Ибтидоий жамият
босқичлари ва унинг асосий белгилари.
3. Минтақадаги
қадимги маданият, аҳолининг диний
эътиқодлари. "Авесто"
зардуштийликнин муқаддас
китоби.
Одамзодда
онг пайдо бўлибдики, ўз даврига хос турмуш тарзига, моддий ва маънавий маданиятига,
яъни маълум даражадаги цивилизациясига эга бўла бошлаган. Mapказий Осиё,
хусусан Ўзбекистон халқлари ҳам
қадим замонлардан бери ҳаёт тарзини такомиллаштирар экан,
ўзи учун турли қулайликлар яратган. Одатлар, русумлар эса анъанага айланиб
борган.
"Цивилизация"
қандай маънони билдиради? Бу сўз лотинчадан олинган бўлиб, у
ҳозирги замонда одамнинг комилликка, етукликка интилиш мазмунида талқин
этилади, шунингдек у инсон ҳаёти учун қулайликлар яратиш жараёнини
ифодаловчи тушунча ҳамдир. Адабиётда бу сўз "тамаддун" деб
ҳам аталади ва маданий
ҳаётга, тараққиётга эришув жараёни маъносида ишлатилади. Қомусий
китобларда цивилизация - жамият тараққиёти жараёнида яратилган
моддий ва маънавий бойликлар, шунингдек уларни янада кўпайтириб ва
такомиллаштириб бориш усулларининг мажмуи, дейилади.
Демак, цивилизация инсоният тараққиётининг махсули ва айни пайтда заминидир.
Цивилизация қадимда ер куррасининг бир неча турли қитъа ва ҳудудларида мустақил
равишда пайдо бўлган ва шу сабабдан унииг ўзига хос кўринишлари мавжуд.
Замонлар ўтиб
бу маҳаллий
цивилизацияларнинг бир қатор хусусиятлари бошқа ҳудудлардаги тараққиёт белгилари
билан қоришиб, умуминсоний цивилизация вужудга
келган. Асрлар оша бу маданият
даражаси ошиб борган, такомиллашган, янги чўққиларга эришган. Хуллас, XXI аср
бошланишидаги бугунги тараққиёт даражаси – цивилизация - бу инсониятнинг узоқ тарих давомида эришган энг буюк ақлий, маънавий ва
моддий неъматидир, юксак
маданиятидир.
II
Биламизки,
инсоният тарихи yзоқ
даврларни ўз ичига қамраб олади. Хусусан, антропогенез
(одамнинг келиб чиқиши, тадрижий тараққиётини ўрганувчи фан) одамзоднинг пайдо бўлиши тўғрисида бир неча тахминларни ўртага ташлайди.
Ўзбекистон ҳудудида бундан бир ярим
миллион йиллар муқаддам энг қадимги инсон фаолиятининг маданий излари жанубий
Фарғонадаги Селунғур ғоридан топилган. Ғордан бир неча юзлаб қайроқ тошлардан ясалган қўл чўқморлари ва бошқа қуроллар
топилган. Шу ғордан топилган илк инсон суяклари тик
юрадитан инсонлар сирасига киради ва у жаҳон фанига биринчи маротаба
фергантроп номи билан кирди. Шунингдек, Фарғона вилоятининг Чашма, Тошкент вилоятининг Кўлбулоқ, Тошсой ёдгорликларидан
топилган ашёлар қадимги маданият ўчоқлари борлигидан далолат беради.
Милоддан олдинги инсон ўтмиши ва
маданиятини ҳозирги замон тадқиқотчилари бир неча даврларга бўлганлар.
Ибтидоий меҳнат қуроллари
тошдан ясалганлиги сабабли энг қадимги даврни тарихчилар палеолит (юнонча
қадимги тош) даври деб атайдилар. Тош даври уч босқичга бўлинади. Илк палеолит одамзод пайдо
бўлгандан то 100 минг йиллар илгариги даврни ўз ичига олади. Ўрта палеолит босқичи тахминан 100-40 минг йиллар илгариги даврдир.
Сўнгги палеолит эса тахминаи 40-12 минг йиллардан олдинги даврни ўз ичига олади.
Қадим ўлкамизда илк палеолит даври
одамлари тўда-тўда бўлиб, асосан ғорларда яшаганлар. Уларнинг асосий машғулотлари излаб, озуқа топиш, териб ейиш, ҳайвонларни овлаш, тош қуролларни ясаш, уларни такомиллаштириш
бўлган. Бу жараёнда одамларнинг ўзлари ҳам ўзгариб борган.
Ўрта палеолит даври одамлари
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги Тешиктош ғори топилмаларидан маълум. Шунингдек бу
даврга оид манзилгоҳлар Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Бухоро, Навоий вилоятларининг
Сўнгги палеолит одамлари яшаган манзилгоҳлар Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё вилоятларининг
Ибтидоий жамиятнинг
иккинчи даври мезолит-ўрта
тош даври деб аталади ва у мил.ав. 12-7 мингинчи йилларга оид.
Фарғонанинг
Обишир сойидан, Тошкентнинг Бўзсув ёқасидан Сурхондарёнинг Мачай қишлоғидан ва бошқа жойлардан мезолит даврига оид
манзилгоҳлар топилган. Бу даврда ўқ-ёй кашф этилади, бир
қанча жониворлар (ит, сигир, қўй, эчки) хонакилаштирилади, диний
эътиқодлар вужудга келади, тасвирий санъат пайдо бўла бошлайди. Хусусан,
Сурхондарёнинг Зараут сойида бундан тахминан 14-15 минг йил аввал яратилган қоятош суратлар бунинг
исботидир.
Учинчи
давр-неолит, яъни янги тош даври бўлиб, у мил. ав. 6-4 минг йилликларни ўз
ичига олади.
Неолит
даври манзилгоҳлари кўплаб Амударё қуйи оқимида Калтаминорда
топилган. Зарафшон хавзасидаги бой топилмалар бу давр ҳаётига
аниқлик киритади. Одамлар хайвон терисидан тикилган кийимлар ўрнига жун
ва ўсимлик толасидан тўқилган матолардан тикилган кийимлар киядилар.
Ҳунармандчиликда тўқимачилик, тикувчилик пайдо бўлади. Бу даврда
ишлаб чиқарувчи ҳўжалик шакллана борди. Одамлар ўтроқлаша
бошладилар, кулбалар, уйлар барпо этилади. Аждодларимиз лойдан идиш ясаб,
уларни оловда пиширишни, ёғоч ва қамишдан қайиқ ясашни
ўргандилар. Навоий вилояти ҳудудида қарийб 7 минг йил
муқаддам аждодларимиз қўли билан лойдан ясалган хумча топилди.
Сопол идишларни кашф этиш суюк овқатлар тайерлаш имконини яратди.
Кейинги
давр-энеолит ёки тош-мис даври дейилада ва у мил. ав. 4 минг йилликларда юз
беради.
Одамлар
ўз меҳнат қуролларини ясаш учун ҳар хил мустаҳкам
тошлар қидириб, табиий мисга дуч келадилар ва ундан турли буюмлар
ясайдилар. Кейинчалик мисни оловда эритиб ишлатиш кашф этилади. Марказий Осиёда
очиқ руда конлари ва улар атрофида металл эритиш устахоналари мавжуд
бўлган. Хусусан, Калтаминор маданиятини яратган аждодларимиз рудадан металл
олганлар. Соф мисдан қуроллар қилинган. Қадимги
"металлурглар" кейинроқ қалайни мисга қориштириб
жез (бронза) олишни ўрганганлар. Аждодларимиз металл эритиш технологиясини, у
билан боғлиқ физик-кимёвий жараёнларни ўзлаштирганлар. Улар сифатли
жез олиш учун мис билан қўрғошин аралашмаси 9:1 нисбатда ва уни
эритиш харорати 930-1030 даража бўлиши кераклигини билганлар. Бронзадан
фойдаланиш меҳнат қуроллари турини кўпайтириш имкониятини яратди.
Махсус темирчилик, чилангарлик ва заргарлик устахоналари пайдо бўлди.
Бешинчи
давр бронза даври, мис-қалай қоришмасидан жез олинган даврдир. У
мил. ав. 3-2 мингинчи йиллар давридир.
Юртимизда
металлдан фойдаланишга утилиши, кўпхонали уйларнинг барпо этилиши, энг қадимги ибодатхоналарнинг
қурилиши, дастлабки ҳумдонларнинг пайдо бўлиши ҳам мис-тош
даврига тўғри келади. Шу вақтларда чархда ишланган сопол
буюмларнинг, шу жумладан хайкалчаларнинг тарқалиши ҳам юз берган.
Кейинги давр темир даври деб тарихга
кирган. Демак, мил ав. бирмингинчи йиллар бошларида одамлар темирдан турли
қуроллар, асбоб-ускуналар ясашни узлаштирган.
Инсон тарихидаги бу олти давр давомида
тирикчилик, ҳает учун кураш одамлар ўйлашга, қиёслашга, фикр мулоҳаза қилишга, онгли ҳаракатда бўлишга, ўзини идора қилишга мажбур
этди. Бу жараёнда одамларнинг фахму-фаросати, тафаккури ўсиб борди, турли моддий ва маданий қадриятлар вужудга
келди. Бу улкан
даврни ўз ичига олган жараён кўпинча дастлабки цивилизация деб аталади.
III
Дастлабки цивилизация маълум даражада тил
ва ёзувлар билан боғлиқ. Ёзув маданиятининг энг қадимги ўчоқлари Миср, Месопотамия, Олд
Осиёдир. Марказий Осиёда ҳам ёзув
мил.ав. асрларда пайдо бўлган. Ёзув яратиш харакатларининг дастлабки
қадамларини халқимиздаги қоятошларга ишланган ажойиб суратларда кўрамиз. Бундан 2,5 минг йил аввал юртимиз халқлари
илк бор чизма белгиларда нутқ товушини ифодаловчи (фонетик) ёзув тажрибасини ярата
бошлаган. Бу харакат ахмонийлар даврида маълум бир ёзувга айланган.
Мутахассис олимлар мил. ав. V-III
асрларда орамий ёзувлари тажрибаси асосида Сўғд, Хоразм, Бахтар, Парфия
каби ўлкаларда маҳаллий тилларни ифодалашга мўлжалланган янги ёзувлар яратилди, деб
таъкидлайдилар. Булар фонетик ифода жиҳатдан орамийдан фарқ қилувчи мустақил ёзув тизимлари
бўлган. Мил. ав. IV-III асрларда, шунингдек, Юнон имлоси ҳам ишлатилган. Аждодларимиз туркий-рун
(Урхун-Энасой), уйғур, сўғд ёзувларини қўллаганлар.
Демак, минтақамизда қадим пайтларда турли ёзувлар
пайдо бўлиб, улар такомиллаша борган, маҳаллий тиллар ва лаҳжалар хусусиятларини акс эттирган ва шу
тариқа Марказий
Осиё маданиятининг ривожига ўз улушини қўшган. Республикамиз ҳудудида
тилларнинг шаклланиши бир неча минг йилларни ўз ичига олади. Манбаларга
асосланиб айтиш мумкинки, бу ерларда қадимги маҳаллий тиллар-туркий, сўғдий бўлган. Ўрта асрларда эса улар билан бирга форсий, араб, чиғатой ва ўзбек тиллари ривож топа бошлаган.
Қадим замон одамларида турли табиий
ва ғайри табиий кучларга ишонч туйғулари пайдо бўлади. Шу алфозда
уруғчилик даврида тотемизм, аждодлар руҳига сиғинишлар, сеҳргарлик, шаманлик каби эътиқод ва
маросимлар вужудга келади ва тарқалади. Бу дастлабки эътиқодлар, айниқса тотемизм ўша пайтда пайдо бўла бошлаган санъатда
турли хайвонлар сиймоси сифатида ўз аксини топган эди. Бундай сиймолар
Фарғонанинг айрим қишлоқларидан, Тошкент вилоятининг Чиноз, Сижжак
туманларидан, Самарқанд атрофидан, Амударё соҳилларидан топилган. Кейинги даврларда табиатнинг турли ходиса ва намоёндаларини
илохийлаштириш, уларга этьтиқод қилиш ва сиғиниш давом этган.
Ибтидоий жамиятнинг емирилиб бориши
жараёнида янги диний ақидалар вужудга кела бошлади. Шу жумладан, одамсимон
худолар, аждодлар рухига сиғиниш, охират тўғрисидаги афсоналар пайдо бўлади. Энди
диний тасаввурлар анча мураккаблашади, миллий ақидалар асосида жаҳон динлари, хусусан, зардуштийлик шакллана
боради.
Шунингдек, археологик топилмалар ва ёзма
ёдгорликлар бундан 2-2,5
минг йил аввал Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида зардуштийларнинг
оловхоналари билан бир қаторда буддавийларнинг ибодатхоналари бўлгани, улардан минглаб
эътиқод қилувчилар фойдалаганлигидан хабар беради.
Аждодларимиз маълум
бир одатлар, расм-русумлар, удумларни уйлаб топганлар, улар аста-секин
анъаналарга, ҳаёт қоидаларига айланган.
Шy
алфозда қадриятлар вужудга келган, улар эса, ўз навбатида,
кишиларни маьнавий етукликка даъват
эгган. Бунга ёрқин мисол Наврўз удумларидир.
Тадқиқотчиларнинг
фикрича, Наврўз байрами бундан тахминан
3,5-4 минг йил аввал пайдо бўлган. Марказий Осиёда қадимги деҳқонлар кишни кузатиб, баҳорни қаршилаш маросимини
шундай деб атаганлар. У даврларда аҳолининг аксарияти деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Наврўз янгиланиш, покланиш
рамзи, инсон умидлари, ниятларини ифодалаш белгиси сифатида пайдо бўлган.
Қадимда
ўлкамизда яшаган аҳолининг маънавий ва маданий қиёфаси машҳур
"Авесто" китобида ўз
ифодасини топган. Маълумки, бу муқаддас
китоб Марказий Осиё халқлари тўғрисидаги дастлабки
ноёб манбадир. "Авесто" аввал
халқ оғзаки ижоди шаклида тарқалган ва бир неча асрлар
давомида оғиздан-оғизга ўтиб, қадимги Турон, Хуросон, Эрон, Озарбайжон элатларининг
ижтимоий-иқтисодий ҳаётини, олам ҳақидаги тасаввурларини ва диний қарашларини
ўзида акс этдирган. Бу асар кўп
йиллар давомида зардуштийлик - оташпарастлик
динининг уламо кохинлари томонидан тўлдирилиб, такомиллаштирилган. Абу Райхон
Берунийнинг "Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар"
китобида таъкидлашича, "Авесто" илк бор мил. ав. VI аср бошларида тўлиқ
ҳолда 12 минг қорамол (хўкиз) терисига зарҳал харфлар билан
битилган. Искандар Зулқарнайн (Александр Македонский) шарқни забт
этганда "Авесто" нинг нодир нусхасидан ўзига маъқул бўлган
жойларини таржима қилдириб олиб қолган, бошқа қисмини
эса ёқтириб юборган. Шу сабаб, бу комусий асарнинг 5 дан 3 қисми
куйдириб юборилган. Кейинчалик - милодий I-IV асрларда "Авесто"нинг
қолган қисмлари жамланиб, айрим
жойлари қайта тикланиб, янгидан китоб холига келтирилган. Бизга
қадар "Авесто"нинг айрим қисмларигина етиб келган. Булар:
"Ясна" -ибодат пайтида ижро этиладиган матнлар "Яшт" -оташпарастларнинг тангрини
таърифлаш мадҳиялари "Вендидот" -зулм тимсоли-девларга қарши қонунлар
ва афсоналар "Виспарат"-ибодат йўсинлари ва мазмуни
ҳақида маълумотлардир.
"Авесто" таълимотининг асосчиси
тарихда Зардуштра (Зардуст) исимли шахс бўлган. Зардуштра-олтин туяли ёки олтин
туя етакловчиси деган маънода ишлатилган. Зардуштра оташпарастлик ғояларини ўз ҳам фикрлари билан
биргаликда Катта Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна, Эрон, Озарбайжон қисман Ҳиндистон аҳолиси ўртасида тарғиб этган.
Маълумки, қадимги замон моддий ва
маънавий тараққиёти фанда антик, яъни қадимги цивилизация деб
аталади. Жаҳоннинг
турли минтакаларида вужудга келган бу
тараққиёт бора-бора умуминсоний қадриятларга,
маданиятга, Цивилизацияга айланган.
Ўзбекистон эса инсоният цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири бўлган. Демак, ўлкамизда
яшаб ўтган қадимги
одамлар жаҳон равнақига, унинг бугунги ривожига ўзининг муносиб хиссаларини қўшганлар. Шу боис бугунги мустақил
Ўзбекистон халқларида миллий ғурур билан бирга тараққиётга,
цивилизацияга интилиш хисси каттадир.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Цивилизация –
лотинча сўз, ҳарбийлашмаган жамоа; антропогенез – инсоннинг пайдо бўлиши
ва ривожланиши; тотемизм – ҳайвон ва ўсимликларга сиғиниш; фетишизм
– жонсиз буюмларга эътиқод қилиш; анимизм – ҳайвон,
руҳларга ишониш.
Назорат саволлари
1. Ўрта Осиёда
ижтимоий тараққиёт қачон пайдо бўлган?
2. Ижтимоий
тараққиётнинг босқичлари ва асосий белгиларини топинг.
3. Ўзбекистон
ҳудудида ибтидоий жамият манзилгоҳлари қаерларда топилган?
4. Минтақадаги
қадимги маданият, аҳолининг диний эътиқодлари қандай
бўлган?
5. Зардуштийлик
динининг мазмун моҳияти нимадан иборат?
6. “Авесто”
муқаддас китобининг ўлкамиз тарихини ўрганишдаги ўрни қандай?
Адабиётлар
1. И.А.Каримов
“Тарихий хотирасиз келажак йўқ”. Т., “Ўзбекистон”, 1998.
2. Жўраев У.,
Саиджонов Й. Дунё динлари тарихи. Т., “Шарқ”, 1998.
3. Саъдуллаев А.
Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., “Ўқитувчи”, 1996.
4. Тоҳир Карим
Муқаддас “Авесто” изидан. Т., “Чўлпон”, 2000.
5. Ватан
туйғуси. Т., Ўзбекистон, 1996.
6. Ўзбекистон
тарихи. Т., “Янги авлод асри”, 2003.
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА
ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДАСТЛАБКИ ДАВЛАТ УЮШМАЛАРИ
Режа:
1.
Давлат тушунчаси. Дастлабки
давлатчилик ва унинг шакллари.
2. Ўрта Осиёдаги илк
давлатлар: Катта Хоразм, Бақтрия подшоҳликлари, Сўғд
хокимлиги.
3. Ўрта Осиё
халқларининг ажнабий босқинчиларга қарши олиб борган
курашлари.
Қадимшунослариинг кўплаб
топилмаларига, "Авесто" ва бошқа ёзма манбаларга таяниб айтиш
мумкинки, мил.ав. I минг йилликнинг биринчи ярмида, аниқроғи
тахминан 2700 йил илгари Марказий Осиёда Катта Хоразм, Бақтрия, сўнг Суғдиёна,
Марғиёна деб аталувчи давлат тузилмалари пайдо бўлади.
Давлат,
давлатчилик ўз моҳияти билан инсонларнинг долзарб талабларини, туб
эҳтиёжларини амалга оширишга, уларнинг ҳуқуқларини
химоя қилишга, жамиятда барқарорлик ўрнатиш ва уни сақлашга
мўлжалланган даргоҳ, у муайян жамоа, элат, халқ томонидан ташкил
этилган махсус гуруҳ бўлиб, унинг маълум ҳуқуқларга эга
бўлган вакиллари мавжуд. Давлат сиёсий ташкилот сифатида жамиятни уюштиради,
хокимият билан халқни уйғунлаштиришга харакат қилади. Бир
файласуф-давлатни барпо қилишдан мақсад одамларга жаннат яратиш
эмас, балки жамиятда дўзах бўлишига йўл қўймасликдир, деган экан. Балки
аллома ҳақдир. Чунки жамиятда барқарорлик бўлса, одамлар
фаровон ҳаётни ўз меҳнатлари билан яратадилар.
"Авесто"
китобидаги ва бошқа маълумотларга кўра, қадимда, Тахминан бундан
3-3,5 минг йил муқаддам Ўрта Осиё жамияти алоҳида йирик оилалардан
ташкил топган экан. Уруғ жамоаси (вис) ерга эгалик қилган, бир
нечта бир-бирига яқин бўлган уруғлар қабилага бирлашган.
Нисбатан йирик қабилалар эса муайян ҳудудда биргалашиб яшаганлар.
Бу бирлашма даҳё деган ном олган. Вилоят бошлиғи даҳёпати деб
аталган. Ана шу уюшма даставвал ҳарбий-сиёсий бирлашма сифатида пайдо
бўлган. Улар ўзи яшаган ҳудудни мудофаа қилган. Суғориш
ишларини уюштирган ва бошқариб борган. Қабила бошлиқлари
вақти-вақтида тўпланиб, кенгашиб туришган. Булар дастлабки
давлатчиликнинг аломатлари эди. Иқтисодий ва ижтимоий
тараққиёт жараёнида жамиятнинг сиёсий тузилмаси давлат ва уни
бошқарув тизими муттасил такомиллашиб борган. Хусусан, давлатлар пайдо бўлишининг
осиёча ишлаб чиқариш усулига асосланган "Шарқ йўли"
бўлиб, унда иқтисодиётнинг асосини суғорма деҳқончилик
ташкил этган. Бинобарин, ер ва ирригаиия иншоотлари давлатнинг мулки бўлган.
Шуниигдек, деҳқончилик жамоаси жамиятнинг бирламчи
ячейкаси, яъни хужайраси
ҳисобланган. Аҳолининг
катта қисмини сафарбар этиш зарурати эса, қатъиятли бошқарувчилар табақасининг шаклланишига олиб келган.
Ўрта Осиёдаги икки дарё оралиғи-алохида тарихий-географик ва
тарихий-маданий ҳудуддир. Унинг цивилизацияси Амударё ва Сирдарё туфайли кўп минг
йилликлар мобайнида вужудга келди. Бу минтақада юзага келган давлатлар қадимги
даврларда ҳам, ўрта асрларда ҳам умумий белгилар бўлишига қарамай, Марказий Осиёнинг бошқа қисмларидаги давлатлардан ўзига хос
белгиларига кўра
ажралиб турган.
Ўрта Осиёдаги икки дарё оралиғи ҳудуди доирасининг ўзида ҳам шимолий вилоятлар (Хоразм) ва жанубий
вилоятлар (Бақтрия) айниқса қадимги даврларда этник ва маданий, тил ва ёзув,
давлат қурилиши тизими
жиҳатидан бир-биридан фарқ қилган. Бу ҳар бир вилоятга хос бўлган маданий-генетик
типлар, даражаси ҳар бир вилоятда турлича бўлган ўтроқ ва кўчманчи халқларнинг рақобатлашуви билан белгиланган.
Қадимги даврда Ўрта Осиё икки дарё
оралиғида давлат
бирлашмаларининг ҳар хил шакллари мавжуд бўлган:
1.
Давлат типи-подшолик.
Бошқарув шакли-мутлақ монархия.
2. Давлат типи-конфедератив подшолик. Бошқарув шакли-чекланган
монархия. Улар одатда қабила бошликлари ёки ўз тангасини зарб қилувчи уруғ бошлиқлари томонидан бошқариладиган бир
нечта мустақил ўлкалардан иборат бўлган.
3. Давлат типи-мулкка эгалик қилиш.
Бошқарув шакли-қабила дохийлари ёки уруғ бошлиқларининг мерос қилиб қолдириладиган хокимияти.
Ўрта Осиёдаги қадимги давлатчилик эволюциясини
(тараққиётини)
бир неча даврларга ажратиб кўрсатиш мумкин.
1-давр милод.ав. II минг йилликнинг II ярми - Ўзбекистон жанубида
давлатчилик тузилмаларининг илк белгилари пайдо бўлди. Давлатнинг бундай
намунаси Жарқўтонда топилган.
2-давр милоддан аввалги I минг йилликнинг боши Хоразм, Бақтрия, Сўғд тарихий-маданий вилоятларининг шаклланиши.
3-давр
мил.ав. VI-V асрларда Ахмонийлар босқини ва Ўрта Осиёнинг Ахмонийлар
давлати таркибига кириши натижасида маҳаллий давлатчилик
ривожланишидаги танаффус.
4-давр
милоддан аввалги IV-II асрнинг ярми
А.Македонский босиб олгандан бошлаб Юнон-Бақтрия подшоҳлигининг қулашигача.
Бир вақтнинг ўзида маҳаллий давлатчиликнинг тиклана бориши.
5-давр м.ав. II ернинг ярми ва мил. I асри боши Маҳаллий давлатлар: Канг, Хоразм подшоҳлиги Сўғд, Довон давлатларининг
мустаҳкамланиши ва янада ривожланиши.
6-давр мил. I асри бошидан III аср ярмигача маҳаллий давлатчиликнинг равнақ топиши. Ўзбекистан жанубий
ҳудудларининг Кушон империяси таркибига кириши.
II
"Авесто" ҳамда юнон
муаллифларининг гувоҳлик беришича, милоддан аввалги VII-VI асрларда Ўзбекистан ҳудудида сўғдийлар, бақтрияликлар, хоразмликлар, сак ва
массагет элатлари яшаганлар. Зарафшон ва Қашқадарё водийсида деҳқончилик билан шуғулланувчи кўплаб аҳоли истиқомат қилган. Ёзма манбаларда 6у ҳудуд Сўғда
("Авесто"да), Суғуда (Бехистун ёзувларида), Арриан, Страбон, Курций Руф асарларида эса Сўғдиёна
деб номланган.
Амударёнинг қуйи оқимида яшайдиган ўтроқ деҳқон элатлари хоразмликлар бўлган. Уларнинг
юрти Хваризам ("Авесто"да), Хваразмиш (Бехистун ёзувларида), Хорасмия
(Арриан, Страбон асарларида) дейилган.
Сўғдийларнинг энг яқин қўшнилари бақтрияликлар бўлиб, уларнинг юрти Сурхон
водийси, Афғонистоннинг шимоли, Тожикистоннинг жанубий ҳудудларида жойлашган.
Ёзма манбаларда у Бахди ("Авесто" да), Бақтриш (Бехистун ёзувларида) деб номланган.
Юнон - рим муаллифлари уни Бақтриана ёки Бақтрия деб атаганлар.
Амударё бўйларида кўчманчи массагет қабилалари яшаганлар. Марказий Осиёнинг тоғлик, чўл ва саҳро ерларида асосий машғулоти чорвачилик бўлган саклар
истиқомат
қилишган. Милоддан аввалги VI асрда улар ўз ерларини турли қабилалар ҳужумидан химоя қилиш учун ҳарбий - иттифоқ тузадилар.
Қадимги рим ва юнон тарихчиларининг
ёзишларича, саклар уч ижтимоий гуруҳга бўлинган. Уларнинг кўпчилик
қисми сакатиграхауда, яъни ўткир учли кигиз қалпоқ кийиб юрувчи саклар деб аталган. Улар
ҳозирги Тошкент вилояти ва Жанубий Қозоғистон ерларида
яшаганлар. Иккинчи гуруҳ сакатиайдарайя, яъни дарёнинг нариги томонида
яшовчи саклар деб аталган. Улар Орол денгизи бўйларида,
Сирдарёнинг қуйи оқимида яшаганлар. Помирнинг тоғли
туманларида ва Форғонада сака-хаумоварка деб аталувчи саклар яшаганлар.
Милоддан аввалги VII-VI асрларда юқорида кўрсатилган ўлкаларда яшовчи аҳоли илк давлат уюшмаларини ташкил
этганлар. Бу давлат уюшмалари ўзининг маълум ҳудуди, чегараларига эга
бўлиб, иқтисодий-географик макон-катта бир вилоят сифатида шаклланиб
борган. Бу даврларда Хоразм, Бақтрия, Марғёна, Сўғдиёна, Фарғона каби
вилоятлар мавжуд эди. Ахмонийлар босқинига қадар ўлканинг асосий қисмини
бирлаштириб турувчи сиёсий марказ шимолда Хоразм, жанубда Бақтрия ҳисобланган.
"Катта Хоразм" давлат уюшмаси
иттифоқи ҳудуди ҳозирги Хоразм ерлари билан чегараланиб қолмай, балки унинг атрофлари-ҳозирги
Қорақалпоғистон, Марв ҳамда Амударёнинг қуйи оқимигача бўлган ерларни ўз
ичига олган. Юнон тарихчиси Геродот маълумотига кўра қадимда Оқс (Амударё) бўйлаб 360 дан зиёд сунъий каналлар, сув
иншоотлари мавжуд бўлган. Деҳқончиликда дуккакли экинлар, мева-сабзавот
етиштиришга эътибор кўп бўлган. Пахтачилик ривож топа бошлаган. Қалъалиқир, Кўзалиқир, Жанбосқалъа каби шаҳарлар барпо этилган.
Пахса, хом ғишт ишлатилади, биноларнинг ташқи ва ички кўринишлари кўркамлашади. Давлатни мустаҳкамлаш мақсадида пойтахт ва бошқа шаҳарлар қалин ва мустаҳкам мудофа деворлари билан ўралган эди. Ички ва ташқи савдо-сотиқ юксак даражада ривожланди. Ҳунармандчилик соҳалари, тоғ-кон ишлари ривож топади. Чорвачиликда от,
туя, қўй-эчкилар
боқишга эътибор кучаяди. Табиийки, бу жараёнда дастлабки давлат тизимининг
уюштирувчилик ўрни ўсиб
борган. "Авесто"да таъкидланишича, Хоразмнинг қадимий сулоласи
Сиёвушийлар бўлган.
Хоразм давлати милоддан ав. VI асргача
ўз мустақиллигини сақлаб қола олган. Хоразмнинг мустақил
давлат сифатида сақланиб
қолишига унинг
мукаммал ҳарбий базаси сабаб бўлган. Ҳарбий қисм мустаҳкам отлиқ ва пиёда аскарлардан иборат бўлиб,
яхши қуролланган ва қаттиқ итизомга риоя қилган эдилар.
Марказий Осиёдаги яна бир қадимги
давлат уюшмаси - Бақтрия эди. Бу давлатнинг ҳозирги
Сурхондарё, қисман Қашқадарё вилоятлари, жанубий Тожикистон ва шимолий Афғонистон ҳудудларида жойлашганлиги
маълум. Унинг пойтахти Бақтро (ҳозирги Балх) шаҳри, подшоҳларидан бири Оқсиарт исмли шахс
бўлган. Геродот Бақтрияни Миср ва Бобил каби йирик давлатлар
қаторида тилга олади. Қадимги Бақтрия табиий бойликларн
туфайли Хитой, Ҳиндистон, Миср, Бобилга қадар машхур бўлган. Масалан, Бадахшон ложуварди (лазурити)
бошқа юртларда ҳам қадрланган.
"Авесто"да Бақтрия энг
гўзал ўлкалардан бири сифатида таърифланади. Унга қарашли Вахш водийси унумдор бўлиб, деҳқончилик маданияти тараққий топган. Ҳунармандчилик айниқса заргарлик кенг ривожланган эди.
Эронда сарой табиби бўлиб ишлаган юнон
тарихчиси Ктесийнинг
ёзишича, Бақтрия милоддан аввалги VIII-VII асрларда қудратли давлат бўлган. Бу давлат бир
қанча маҳаллий хокимликларни бирлаштирган ҳарбий демократия типидаги давлат эди. Бақтрия ҳукмдорлари олтин ва кумуш тангалар зарб
этганлар.
"Бақтрия" номи Эсхилнинг
эрамизгача бўлган 472 -йили сахнага қўйилган "Форслар" трагедиясида
кам учрайди. Кўплаб муаллифлар Бақтрияликларга "кўп сонли",
"жангавор" ва "ботир" халқ сифатида тавсиф берадилар.
Мамлакатда мустаҳкамлиги сабабли "забт этиб бўлмайдиган "кўплаб жойлар, шу
жумладан, пойтахт Бақтр (Балх) бор эди, деб ҳисоблаганлар.
Сўғдиёна хокимлиги ҳам қадимгилардандир.
Унинг ҳудудлари ҳозирги Ўзбекистоннинг Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари, Тожикистоннинг
Панжикент, Ўратепа
ва Хўжанд ерларини ўз
ичига олган. Хокимлик пойтахти Мароқанда (Самарқанд) бўлган. Аҳоли деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик билан банд бўлган. Шаҳарсозлик кенгайиб борган. Энг
қадимги шаҳар Афросиёб тахминан 2750-2800 йил муқаддам ташкил топган. Сўғд тили ўша пайтлардаёқ жаҳон савдо тили даражасида кўтарилган. Бу давлат қўшни мамлакатлар билан савдо-сотиқ, тижорат ишларини йўлга қўйган.
Илк давлатчилик асосларининг вужудга
келишида шаҳар маданиятининг ўрни каттадир. 2750-2760 йил аввал Мароқанда шаҳар қиёфасини олабошлади. Сўнг Хива, Бухоро, Термиз, Хазорасп, Кеш, Қува каби шаҳарлар пайдо бўлди.
Осиёда
шаҳар маданияти, давлатчилик ва илк синфий жамият сўнгги бронза даврида, эрамизгача бўлган II йилликнинг иккинчи
ярмида шакллана бошлаган. Бунга Жарқўтонни мисол қилиб
келтириш мумкин. Милоддан олдинги 1 минг йилликнинг биринчи чорагида эса Бақтрия,
Сўғд, Хоразм тарихий-маданий
вилоятлари шакллаиди, бошқарув усуллари аста-секин такомиллашиб борди.
Мил.
ав. VI аср бошларида вужудга келиб кучайиб борган ахмонийлар давлати атрофдаги
бир қанча ҳудудларни босиб олади ва бу сулола Эронда йирик салтанат
барпо этади. Сўнг улар 545 йилдан бошлаб Ўрта Осиёга бир неча бор ҳарбий
юришлар қилади, лекин массагетларнинг қаршилигига дуч келади.
Ахмонийлар подшоси Кир II нинг қўшинлари Марказий Осиёга қилган
иккинчи юришида ҳам маҳаллий
аҳолининг қаттиқ қаршилигига учрайдилар. Мил. ав. 530
йилда Кир II массагетлар устига янги юриш қилганда босқинчиларга қарши
курашга малика Тўмарис бошчилик қилади. Бу жангларда ахмонийлар катта талофот кўради, Кир II эса ўлдирилади.
Милоддан аввалги 522 йилда Эронда хокимият тепасига келган Доро I га қарши Марғиёнада кенг халқ оммаси Фрада
бошчилигида кўзғолон кўтаради. Аммо у шафқатсизлик билан бостирилади. Бундай
харакатлар кейинги даврларда ҳам
давом этиб, мил.ав 519-518 йилларда Доро I Марказий Осиёдаги сак қабилалари устига юриш қилади. Бу жангларда маҳаллий
аҳолининг кўпчилиги ўлдирилиб, бир қисми асир олинади. Сакларнинг
босқинчиларга қарши курашида отбоқар -Широқ каби
мардонавор ватанпарварлар жонбозлик қиладилар.
Хуллас, узоқ йиллар давомидаги ахмонийларнинг
Ўрта Осиё ҳудудига ҳарбий
юришлари натижасида бу ўлка катта Эрон империяси таркибига қўшиб олинди. Ахмонийлар юртимизда деярли 200 йил
мобайнида ҳукмронлик қилдилар. Ўша пайтларда Ўрта Осиё тўрт
сатрапликка (вилоятга) бўлинди - Эрон
амалдорлари бошлиқ этиб тайинланди. Маҳаллий аҳолии
ахмонийларга катта микдорда кумуш ҳисобидан солиқ тўлар эди. Шунингдек,
солиқ сифатида қимматбаҳо тошлар, чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотлари ҳам
Эрон подшоларига "совға" этилар эди.
Мил.ав.
IV асрда қадимги дунё тарихида бир қанча сиёсий ўзгаришлар
бўлиб ўтди. Бу даврда македонияликлар ахмонийларга какшатгич зарба
беради. Мил.ав. 336 йилда Македония тахтига Филиппнинг ўғли 20 ёшли
Искандар ўтирди ва дунёни забт этишни давом эттирди. Натижада мил.ав. 329
йилнинг баҳорида унинг қўшинлари Амударё бўйларига етиб келди ва
Ўрта Осиёни истило этишга киришди. Амударёдан сузиб ўтган юнон-македон қўшинлари
дастлаб Навтака вилоятига, сўнг Сўғдиёнанинг пойтахти Мароқанда шаҳрига
йўл оладилар. Лекин бу ерда босқинчиларнннг ҳарбий юришлари оғир
кечди. Сўғдлар ўз ерларининг озодлиги ва мустақиллигини мардонавор
химоя қилдилар. Бу юнон-македон қўшинларига қарши курашнинг
биринчи босқичи эди.
Бақтрия
ва Сўғдиёнанинг барча жойларида Искандарга қарши халқ кўзғолонлари
кўтарилади. Милоддан аввалги 329 йилнинг кўзида бошланган бу кўзғолонларга
маҳаллий саркардалардан бўлган Спитамен бошчилик қилди.
Самарқандда Искандар колдириб кетган ҳарбий гарнизонни қириб
ташлаб, шаҳарни эгаллади.
Натижада
Искандар Зарафшон аҳолисидан қаттиқ ўч олиш ниятида ўз қўшинлари зарбасини тинч аҳолига
қаратди. Cўғдиёна, Бақтрия ўлкасида кўтарилган қўзғолонлар
юнон-македон зулмидан озод бўлишга қаратилган бўлиб Искандарнинг
"варварларни" осонликча босиб олмоқчи бўлганини чиппакка чиқарди.
Лекин ҳарбий куч-қудрат жиҳатидан Искандар қўшини устун
эди. Узоқ вақт шафқатсиз давом этган жангларда юнонлар ғалаба
қозонди. Спитаменнинг халокати билан юнон-македон босқинчиларига қарши
озодлик харакати тўхтаб қолмади. Харакатнинг иккинчи босқичи
якунланди, холос. Босқинчилар учун Сўғдиёнадаги aҳвол хавфли
бўлиб қолаверди. Уларга қарши харакатнинг учинчи босқичида
кўзғолончилар маҳаллий зодагонлар бошчилигида тоғ қалъаларида
курашни давом эттирдилар. Юнон аскарлари анчагина толиққан,
чарчаган эди. Бундан эпчиллик билан
фойдаланган "Қадими Хоразм" подшосн Фарасман вазиятга қараб
муроса қилувни афзал кўрди Искандар Зулқарнайн Бақтрия Сўғдиёнани забт этганда
Фарасман ўз қўшинига бош бўлиб совға-саломлар билан Искандар хузурига бориб, унга Хоразмни забт этмасликни илтимос
қилади ва оқибатда дипломатик
усулларни ишлатганлаги туфайли
Хоразм ўз мустақиллигини сақлаб
қолади.
Нихоят,
Искандар Сўғдиёна ва Бақтрия аҳолисининг қаршилигини
куч билан енга ололмаслигига ишонгандан сўнг мил. ав. 328 йилдан бошлаб турли
йўллар билан уларга яқинлашишга, муносабатларига илиқлик киритишга
харакат қилади. Натижада, у зардуштийлик динини қабул қилди,
маҳаллий зодагонлар Оқсиарт, Сисимитр, Хориен қабиларнинг
мулкларини ҳам қайтариб
берди, улар билан қариндошчилик алоқаларини урнатди. Маҳаллий зодагонларнинг деярли барчаси
аста-секин Искандар хокимиятини тан олиб, унинг хизматига ўтдилар. Мил.ав. 327 йилнинг охирларида кўзғолонлар бостирилиб, Ўрта Осиё Искандар ҳукмронлиги остида қолди. Шундай қилиб, Сўғдийларнинг юнон-македон босқинчиларига қарши уч йил давомида олиб борган кураши
тугади. Искандар қўшинларига қарши кураш олиб борар экан, минтақа халқлари мислсиз жасорат кўрсатди. Улар ўз даврининг юксак
ҳарбий санъати ва маданиятига эга эканликларини намойиш этдилар. Юнон қўшинлари бундай қаттиқ қаршиликка ҳеч қаерда учрамаган эдилар.
Ўрта Осиё халқлари ахмонийлар
зулмидан қутулиб, юнон-македон асоратига дучор бўлди. Бу зулмдан қутулиш учун Сўғдиёнага 150 йил,
Бақтрияга 180 йил лозим бўлди.
Сўнгги йилларда топилган кўплаб археологик
ёдгорликлар Амударёнинг ўнг ва сўл қирғоғи аҳолисининг қадим маданиятга эга эканлигидан далолат
беради. Босқинчилик юришларидан кейин Марказий Осиё аҳолиси ахмонийлар таъсири остида бўлган
давлатлар билан ўзаро муносабатда
бўлганлар. Юнон-македон юришлари натижасида эса минтақамизга юнон (эллин) маданияти
кириб келди.
Мавзуга якун ясар эканмиз, умумий хулоса
қилиб шуни таъкидлаш жоизки, қадим ўлкамизда мил.ав. икки минг йилликнинг охирларида суғорма деҳқончилик, ихтисослашган
ҳунармандчилик, металлургия,
шаҳарлар, жамиятнинг табақаланиши, давлатчилик, хусусан, "воҳа
давлатчилиги", "шаҳар давлатлар" каби илк цивилизация
белгилари пайдо бўлади ва ривожланади. Бунга Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна давлат тузилмалари, -
уларнинг уюштирувчилик фаолияти ишончли далилдир. Шу билан бирга, минтақамиз халқи ажнабий босқинчиларга қарши узоқ йиллар давомида кураш олиб
борди ва бу жараёнда давлатчилигимиз такомиллаша борди.
Тарихий таҳлил шуни кўрсатадики, давлатчилик жамиятнинг ичида ўз
ички қонуниятлари
асосида пайдо бўлади, ривожланади. Яьни давлат тузилмаси ташқаридан тайёр ҳолда кўчирилмайди, маълум жамият бағрида туғиладн. Ўзбек давлатчилиги тараққиёти ҳам бундан мустасно эмас. У милоддан ав. II минг йиллик ўрталаридан ҳозиргача
бўлган узлуксиз тараққиёт
йўлини босиб ўтди.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Ҳарбий демократия
– давлатга ўтиш даврининг бошқарув шакли; сатраплик - аҳмонийлар давридаги
маъмурий-ҳудудий тузилма;
Мароқанда – Самарқанднинг юнонча номи.
Назорат саволлари
1.
Давлат тушунчасининг мазмун моҳияти нимада?
2.
Давлатнинг шаклланиши ва пайдо бўлишидаги асосий
омилларни кўрсатинг.
3. Ўрта Осиёдаги илк
давлатларнинг бошқарув тизими қандай бўлган?
4. Катта Хоразмнинг
географик ўрнини топинг.
5. Қадимги
Бақтрия ва Сўғд ҳоқимлигининг давлат бошқарув
тизими қандай бўлган?
6. Ўрта Осиёга
ажнабий босқинчиларнинг хужуми қандай оқибатларга олиб келди?
Адабиётлар
1. И.А.Каримов
“Тарихий хотирасиз келажак йўқ”. Т., “Ўзбекистон”, 1998.
2. Азамат Зиё. Ўзбек
давлатчилиги тарихи. Т., “Шарқ”, 2000.
3. Сулаймонова Ф. Шарқ
ва Ғарб. Т., “Ўзбекистон”, 1997.
4. Ртвеладзе Э.В. ва
бошқалар. Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва
ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. Т., “Адолат”, 2001.
5. Ватан
туйғуси. Т., “Ўзбекистон”, 1996.
ЎРТА ОСИЁ ҲУДУДИДАГИ ҚАДИМГИ ДАВЛАТЛАР ВА УЛАРНИНГ
ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ
Режа
1. Ўрта Осиё эллин давлатлари
таркибида Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия
давлатлари.
2.
Маҳаллий
давлатчиликнинг тикланиши ва ривожланиш
босқичлари.
Қадимги Довон, Қанғ давлатлари, Хоразм подшоҳлиги.
3. Кушон салтанатининг ташкил топиши ва юксалиши,
ижтимоий-иқтисодий ва маданий
ҳаёт.
4. Буюк ипак
йўли -Ғарб билан Шарқни
боғловчи асосий омил.
Улкан салтанатга асос солган Александр
Македонский милоддан аввалги 323 йилда вафот этади. Унинг вафотидан кейин
бепоён давлат уч қисмга: Македония, Миср ва Сурияга бўлиниб кетади. Бу давлатлар Александрнинг
энг яқин сафдошлари томонидан бошқарилади. Узоқ давом этган ўзаро урушлардан кейин, милоддан
аввалги 312 йилда лашкарбошилардан бири Салавк Бобил давлати ҳукмдори бўлади. Салавкийлар давлати
таркибига Месопотамия, Эрон, Парфия, Натрия, Сўғдиёна давлатлари кирган
эди.
Салавкийлар давлатида бошқариш тизими уч бўғиндан: сатраплар, эпархлар ва гипархлардан
-иборат бўлган. Шу боис Салавк Марказий Осиё ерларини сатрапликларга бўлиб
бошқарар эди. Уларга ўзига яқин кишилардан сатраплар тайинларди.
Салавк
I мил.ав. 293 йилда ўғли Антиохни шарқий вилоятлар: Парфия, Бақтрия, Сўғдиёна ҳукмдори қилиб тайинлайди. Бу ҳудудлар
ҳарбий-стратегик ва иқтисодий
аҳамиятга эга бўлгани сабаб, савдо йўллари бўйлаб шаҳap ва бошқа манзилгоҳлар қурдирган эди.
Антиох I даврида Бақтрия ҳаётида
дастлабки тангалар-кумуш, мис драхм ва
тетрадрахмлар (пул бирлиги) зарб қилинган. Урушлар туфайли издан чиққан турмуш Сўғдиёна, Бақтрияда
тиклана бошлади ва савдо-сотиқ, деҳқончилик, ҳунармандчилик ривожлана бошлади. Бу даврда Бақтрия
маданиятида юнон маданиятинииг таъсири бирмунча кучайди.
Ҳудудга юнон ёзуви, юнон оғирлик ўлчов бирликлари, пул муносабатлари, ҳунармандчилик ва эллин санъати кириб келади. Моддий
ва бадиий маданият, савдо ва
шаҳарсозлик янгича йўналишда
ривожлана бошлайди. Ўз навбатида, юнонлар
маҳаллий маданият ва
анъаналарни қўллай бошлаганлар. Натижада, аралаш маданиятнинг-юнон ва маҳаллий
шарқ маданиятининиг ташкил топиш
жараёни юзага келди.
Антиох I нинг Ғарбга қилган ҳарбий юришлари натижасида шарқий вилоятлар маълум даражада унинг
эътиборидан четда қолди. Бундан фойдаланган шарқий вилоятлар мустақил сиёсат юрита
бошлайдилар. Натижада мил.ав. 250 йилларга
келиб, Ўрта Осиёда салавкийлар давлатидан иккита-Парфия, кейин эса
Юнон-Бақтрия давлатлари ажралиб чикади. Юнон-Бақтрия давлати салавкийлар сулоласидан
бўлган Диодот даврида ташкил топади. Бу давлат Бақтрия ҳудудида
бўлиб пойтахти шимолий Афғонистондаги Бақтро (Балх) шаҳри бўлган, юнонлар бошқарган. Ҳукмдорлардан Евтидем, Деметрий, Евкратид
даврларида Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисми, Амударё ва
Сирдарё ўртасидаги катта ерлар босиб олинади.
Юнон-Бақтрия давлатида хокимият
подшоҳ томонидан
бошқарилган эди. Давлат бир неча вилоятларга бўлинган. Вилоят хокимлари
эса подшоҳга бўйсунган. Юнон-Бақтрия подшоҳлиги даврида Ўрта Осиёда деҳқончилик,
ҳунармандчилик ва шаҳарсозлик ривожланганини, маданий ҳаёт ўсганлигини археологик топилмалардан билиш
мумкин. Юнон-Бақтрия давлатида тангалар ҳукмдор тасвири билан зарб қилинган. Термиз, Тахти-Сангин, Денов,
Кампиртепа Афросиёбдан топилган ёдгорликлар бу давлатнинг ижтимоий
маданий ҳаётда эллинлар
маданиятининг сезиларли таъсири
бўлганлигидан дарак беради.
Осиёнинг тубжой аҳолиси ўзларининг қадимий
маданиятлари, анъаналарига содиқ қолдилар. Шу билан улар эллин
маданиятининг афзал томонларини қабул қилади. Юнон-Бақтрия подшоҳлиги даврида деярли барча вилоятларда иқтисод ва
маданият юксалади.
Мил ав. II асрнииг ўрталарига келиб Юнон-Бақтрия
давлати ўз қудратини йўқота бошлайди. II асрнинг учинчи чорагига келиб бу давлат
Шарқий Туркистон
орқали кириб
келган юе-чже қабилалари ҳужуми натижасида инқирозга учрайди.
II
Мил. ав. III аср
охири- мил.ав. II асрда
Фарғона Довонда, Сўғдда
алоҳида шаҳар-давлатлар
шаклланади. Айни шу даврда Қанғ давлати қарор топиши юз
берган. Бу давлатларнинг ҳар бири ўз тангаларини зарб этган.
Тадқиқотчи
олимларнинг фикрига кўра, Фарғона водийсида давлатчилик V-IV пайдо
бўлган. Мил. ав. II-I асрларга оид Хитой манбалрида Қадимги Фарғона
кенг, бой ва кўп аҳолили, 70 дан ортиқ катта ва кичик
шаҳарлари бор деб тилга олинади. «Полона» бу Фарғонанинг хитойча
талаффуз этилишидир. Хитой манбаларига кўра мил.ав. II асрда Фарғонада 300 яқин аҳоли
яшаган. Воҳада
шаҳарлар кўп бўлиб,
пойтахти Эрши шаҳри
(ҳозирги Марҳамат) бўлган. Довон қишлоқ хўжалиги юксак
даражада ривожланган мамлакат эди. Деҳқончилик
билан шуғулланувчи ўтроқ аҳоли
билан бир қаторда, Фарғонанинг чўл ва дашт ҳудудларида кўчманчи
чорвадор аҳоли
ҳам яшаган. Манбаларда бу кўчманчиларнинг от устида туриб
камон отишга моҳир эканликлари
ҳақида қайд этилади. Ўша даврда Довон давлати
ўзининг "афсонавий" ва "самовий" отлари билан шухрат
қозонган. Довон
арғумоқлари мамлакатдан ташқарида ҳам хусусан, Хитойда қадрланган. Довонликлар уста савдогар ҳисобланганлар ва фойда устида ракобатлашганлар. Мил.ав. II асрнинг охирларида
Хитой императорлари Довонни босиб олишга бир неча бор харакат
қиладилар. Аммо Хитой қўшинлари истехкомга айлантирилган Довон қалъаларини синдиришга ожизлик қиладилар.
Шунингдек, қўшни давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган довонликлар хитойликлар
таъсирига тушмасдан ўз мустақилликларини сақлаб қола оладилар.
Қадимги Фарғона давлати анча
адолатли ва демоқратик жамият ҳисобланган. Подшоҳ давлат ишларини Оқсоқоллар кенгашига суянган холда юритган.
Оқсоқоллар кенгаши доимий бўлиб, унда давлатнинг энг муҳим
масалалари мухокама
қилинган. У
ўзига хос қонун чиқарувчи орган вазифасини бажарган.
Мамлакат ҳудудлари шаҳарлар ва воҳаларга бўлинган холда бошқарилган. Ҳар бир шаҳар, воҳанинг ўз
ҳукмдори
бўлган.
Ички
тартибни сақлаш
ва мамлакатни ташқи душманлардан химоя қилиш учун
Довонда асосан пиёда аскарлар ва суворийлардан иборат бўлган 60 минг кишилик қўшин мавжуд бўлган. Жангчилар зарур
озик-овқат махсулотлари билан ўзларини ўзлари таъминлаганлар. Довон
ўзининг бутун тарихи давомида йирик империялар ва кучли давлатлар таъсири
остига тушмасдан ўз сиёсий эркинлигини сақлаб келган.
Қанғ давлати мил.ав. III асрнинг бошларида Юнон-македон ҳукмронлигига қарши курашлар ва ички низолари
кескинлашуви натижасида пайдо бўлган. Бу
давлат ҳудуди дастлаб
Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлар
(Тошкент воҳаси ҳамда унга
туташ тоғ ва чўл зоналари)дан иборат эди. Мил.ав. II асрнинг бошларига келиб Қанғ давлатининг ерлари бирмунча кенгайиб, шарқда Фарғона водийси шимолий - шарқда юе-чже қабилалари билан, шимоли - ғарбда Сарисув
дарёси, ғарбда Сирдарёгача борган. Бу
катта ҳудуд Тошкент воҳасини, Талас водийсини ва қисман Чу дарёсининг қуйи
оқимидаги ҳудуд Қанғ
давлатининг асосий ерлари ҳисобланган. Бу давлат иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча ривожланган
эди. Давлатнинг тақши сиёсати қўшни
мамлакатлар билан савдо-сотиқ
алоқаларини ўрнатиш, кескинлашган вазиятнинг олдини
олиш ва ўз ҳудудида осойишталик ўрнатишга қаратилган эди. Шу билан бирга пайти
келганда кучсизланиб қолган қабилаларга, вилоятларга ҳужум қилиб уларни қарам қилишга харакат қилган.
Қанғ
давлатининг асосий аҳолиси ўтроқ ва ярим ўтроқ бўлиб унинг
ҳудудида кўчманчи чорвадорлар ҳам
яшар эди. Ўтроқ аҳоли асосан водийда яшаб, деҳқончилик,
боғдорчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган. Сунъий
суғориш ишлари яхши йўлга қўйилган.
Чорва
молларининг кўпчилиги қисман кўчманчи ва ярим ўтроқ холда яшовчи аҳоли
ихтиёрида бўлган. Қанғ подшоҳлари, яъни хоқонлари ва
уларнинг хонадонига яқин кишилар бой чорвадорлардан бўлган. Қанғ
ҳукмдорларининг марказий шаҳарлари иккита бўлиб, ёзни Ўтрорда, қишловни
қанғдизда (унинг харобалари Тошкент вилояти Оққўрғон
туманида) ўтказар эдилар.
Қанғликларда
кўплаб қалъа ва кўрганлар бўлиб, улар душман қамалига бардош
берадиган қилиб қурилган. Уларда ҳунармандчиликнинг турли соҳалари
яхши ривожланган. Қанғ ҳаробасидан, Чоштепа ва Тошкент воҳаси бошқа
тепақўрғонлардан
топилган археологик ашёлар Қанғ давлати
маданиятининг намунаси ҳисобланади.
Манбаларда Қанғ ҳукмдорларининг
номлари тилга олинмайди, одатда улар ўзларининг исмлари билан бирга уруғ
номини ҳам қўллаганлар ва
"Қанғ хонадони ҳукмдори хоқон" деб атаганлар.
Қанғлилар учун «халқ қўшин» тушунчаси хос бўлиб, бунда ҳар бир эркак-оила бошлиғи
айни пайтда сафда туришга тайёр аскар ҳисобланган. Шу боис Қанғ
давлати қўшинларининг сони улардаги оилалар сонига тенг бўлган. Давлатда
сайланган хукмдорларнинг хокимияти оқсоқоллар Кенгашига таянган ва
уларнинг ҳуқуқлари кенгаш томонидан чеклаб қўйилган.
Ҳарбий йўлбошчилик ҳукмдорнинг вазифаси ҳисобланган.
Шунингдек, қўшни давлатлар дипломатик музокаралар олиб бориш ваколатига
эга бўлган. У диний маросимларни адо этишда ҳам бош-қош бўлган. Аҳоли асосан Қуёш худоси Митрага ва
бошқа илоҳларга топинган.
Қанғ
давлати ўзига бошқа қабилаларнинг қўшиб олиниши ҳисобига
ўзига хос конфедератив подшоҳлик ташкил қилиб, мустаҳкамланган.
Ҳар бир қабила бошлиғи ҳарбий йўлбошчи саналиб, ўз байроқ
турлари ва уруғ гербларига эга бўлганлар. Уруш шароитида
хоқон байроғи остида жанг қилганлар. Қабила-уруғ
бошлиқларига вилоят ва туман бошлиқлари бўйсунган. Мил.ав. III
асрда пайдо бўлган бу давлат мил. III асрига келиб парчаланиб кетди.
Милоддан
аввалги IV-II асрларда қадимги Хоразм мустақил давлат бўлиб,
Искандар, Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия давлатлари таркибига кирмаган. Бу
хол Хоразмда ўзига хос маҳаллий давлатчилик тизими ривожига муҳим
омил бўлди. Давлат типи - подшоҳлик бўлиб бошқариш шакли
мутлоқ монархия, яъни яккахокимлик эди. Милодий I асрдан бошлаб
Хоразмда Афригидлар сулоласи хокимлик тепасига келган ва 700-800 йил давомида ҳукмронлик
қилган. Бу даврларда подшоҳликда марказлаштирилган тартибда танга
зарб қилинган ва хокимият сулолавий тарзда мерос бўлиб қолган.
Зарб
қилинган
танга пулларда Артов, Артамух, Вазамир каби Хоразмшоҳлар
исмлари учрайди.
Археологик
тадқиқотлар натижасида Хоразм ҳудудларидан кўплаб
ёдгорликлар топилган. Жонбосқальа Қўйқирилган калъа, Тупроққалъа шулар жумласидандир. Бу
шаҳарлар атрофи мудофаа деворлари
билан ўраб олинган. Деворларда шинаклар ва миноралар мавжуд бўлган. Kўxна
шаҳарларнинг асосий иншооти улкан қалъа бўлиб, Хоразм ҳукмдорларининг
қароргоҳи бўлган. Тупроққалъада икки қаватли
бинолар бўлиб, улардан турли мақсадларда фойдаланилган. Ташқари
хонадонларда махсус қабулхоналар, яъни "шохлар кошонаси” ҳам
бўлган. Қабулхонанинг деворлари ва супалари турли тасвирлар билан
безалган. Шунингдек, бу қалъада ёзув намуналари ҳам топилган.
Хоразмда
деҳқончилик ва ҳунармандчилик юқори даражада
ривожланган. Шаҳарлар муҳим савдо йўлларида жойлашган.
III
Кушон
подшоҳлиги. Спитамен кўзғолони мағлубиятга учрагандан сўнг
мил.ав. IV аср охирларида асли Ўрта Осиёда яшаган массагет-тохар қабилаларининг
катта бир қисми Шарқий Туркистондан то Муғилистон
чегараларигача бўлган ҳудудларга кўчиб ўтганлар. Ана шу қабилалар
тарихи билан боғлиқ мил.ав.
IV аср охирлари ва милоднинг V асрига оид маълумотлар Хитой манбаларидан
олинганлиги сабабли қабила, уруғ, шахслар, жой ва шаҳар
номлари хитойча номлар билан берилган. Ўрта Осиёдан Шаркда томом кўчиб ўтган
массагет-тохарлар Хитой манбаларида юе-чжелар номи билан аталганлар. Хитойнинг
шимолидаги катта ҳудудларда хунн қабилалари яшаган. Такдир тақозосига
кўра, хуннлар билан юе-чжелар ўртасида
зиддиятлар кучаяди. Натижада, хуннлар мил.ав. 176 йили юе-чжеларни ғарбга
сиққиб чиқаради. Фарғона (Довон) подшоҳлиги
ҳудудларига чекинган юе-чже қабилалари бу ерда шаҳар ва қишлоқлар
барпо қиладилар. Ҳозирги
Наманган вилояти Кушон қишлоғи ва Косонсой тумани шулар жумласидандир. Улар мил.ав.
140-130 йилларда Юнон-Бақтрияни ҳам
ўзларига тобе қиладилар ва "Катта Юе-чже давлат уюшмасига
асос соладилар. Бу давлат уюшмасига бешта хокимлик: Гуйшуан, Хюми, Шаунми, Хисе
ва Думилар бўйсунар эди.
Булардан бири Гуйшуан (Кушон) хокимлиги
анча кучайиб, бошқа хокимликларни
бирлаштиради ва Гуйшуан хокими Кужула Кадфиз ўзини ягона хоким деб эълон
қилади. Натижада, янги давлат- Кушон
давлати пайдо бўлади ва
ҳозирги Сурхондарё вилоятининг
Шурчи туманидаги Далварзинтепада жойлашган манзилгоҳ бу давлатнинг пойтахти бўлиб қолади. Кужула Кадфиз давлат чегараларини кенгайтириб,
кудратини оширади. Парфия, ҳозирги Афғонистон ҳудуди ва Кашмирни
эгаллайди. Кужула вафотидан кейин
унинг ўғли Вима тахтга чиқади ва Ҳиндистоннинг марказий вилоятларини ўз
давлати таркибига қўшиб олади.
Вима Кадфиз 30 йил ҳукмронлик қилган. Ундан сўнг Канишка
мамлакатни бошқаради ва у Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудларини забт этади. Натижада, Кушон давлати катта салтанатга
айланиб, Хитойдаги Хан давлати ҳамда Рим импераяси билан рақобатлашиш даражасига кўтарилади. Кушонда давлат типи конфедератив подшоҳлик бўлиб, бошқарув шакли монархия
эди. Вилоятлар ва шаҳарлар давлат
тепасида турувчи олий ҳукмдор ноиблари томонидан
бошқарилган.
Улар олий ҳукмдорга сўзсиз итоат
этиб, доимий равишда
давлат хазинасига ўлпонлар тўлаб
турганлар.
Кушонлар давлатида зарб этилган кумуш,
олтин тангаларнинг бир томонида Будда худолари, зардуштийлар худолари Анахита,
Митра расмлари учраса, иккинчи томонида эса "шох", "шохлар
шохи" атамасини кўрамиз.
Буюк ипак йўли тармоқларида жойлашган Кушон подшоҳлиги гуллаб яшнади. Кўпдан-кўп янги
шаҳарлар бунёд этилди. Бу даврда кўплаб сугориш иншоотлари курилиб, янги
ерлар ўзлаштирилди.
Шаҳарлар кўрилишида аниқ бинокорлик қоидалари амалга оширилган. Шаҳарлар
тўғри
бурчакли бўлиб, қалин деворлар билан ўуралган. Шаҳар тузилишига кўра, у бир неча қисмларга бўлинган: хоким саройи (қалъа), ҳунармандчилик устахоналари, гузарлар, алоҳида ибодатхоналар жойлашган қисми,
савдо майдони ва бошқалар тартибли
равишда жойлашган эди.
Кушон подшоҳлиги иқтисодиётининг асосини суғормиа деҳқончилик, савдо ва ҳунармандчилик ташкил қилган. Улар юқори даражада ривожланган.
Ҳиндистон, Хитой ва Рим салтанати
билан савдо ва элчилик муносабатлари ўрнатилган эди. Савдо муносабатларининг
ривожланишида Буюк ипак йўлиннг аҳамияти катта бўлган. Термиздан Рим
тангалари хазинаси, Ўрта ер денгизи атрофи ҳудудларида эса кушон
тангалари топилган.
Канишка
даврида Ҳиндистондан тарқалган
Будда дини давлат динига айланди. Оромий ва юнон ёзувлари билан
бирга кушон ёзуви ҳам мавжуд
бўлган. Кушон салтанати даврида меъморчилик ва тасвирий санъат юксак
даражада ривожланган эди. Буни ўлкамизнинг Aйритом, Кухна Термиз, Қоратепа будда ибодатхоналари Фаёзтепа,
Холчаён, Далварзинтепа ва
бошқа жойлардан қазиб олинган археологик топилмалардан кўришимиз мумкин.
Мухтарам учувчи, талабаларимиз
юртимиздаги Ўзбекистон
давлат тарих музейи, Ўзбекистон амалий санъати музейи ва бошқа музейлардаги тарихий экспонатларни
кўриш жараёнида бунга ўзи ҳам амин бўлади. Кушон даври шаҳарлари харобаларини ва кабрларини ўрганиш ўлка
халқларнинг урф-одатлари, диний
қарашлари тўғрисида қимматли маълумотлар беради. Хусусан, Далварзинтепа ашёлари ушонларнинг диний
эътиқодлари буддизм билан зардуштийлик бўлганини кўрсатади. Айниқса, япон олимлари билан Дарварзинтепада,
француз археологлари билан Афросиёбда
олиб борилган
тадқиқотлар талабаларимизга муҳим
маълумотлар беради.
Кушон салтанати инқирози
Хувишка подшоҳлиги давридан бошланади. Бу жараён
Эрондаги Сосоннйлар давлатининг тарих саҳнасига чиқувига асосий омил бўлди. Хусусан, сосоний ҳукмдорлардан Шопур I нинг (милодий 242-243 йиллар) ва Шопур II нинг (мил, 309-379 йиллар) Кушонларга
берган зарбалари хал қилувчи ўрин тутди. IV асрга келиб Кушон подшоҳлиги асосий ҳудудларидан махрум бўлди. Кушонларнинг айрим мулклари фақат Шимолий Ҳиндистонда маълум
вақтгача сақланиб қолди.
IV
Буюк
ипак йўли. Буюк ипак
йўли милоддан аввалги 1 минг
йилликнинг иккинчи ярмидан то
милодий XV асргача Хитой,
Ҳиндистон, Ўрта Осиё, Эрон, Яқин Шарқ ҳам да Ўрта денгиз мамлакатларини
ғарб билан туташтирувчи савдо-сотик иқтисодий ва маданий
алоқаларининг ривожланишида асосий
восита бўлган. Немис шарқшунос
олими Фердинанд фон Рихтгофен
1877 йилда Хитой номли асарида бу карвон йўллар тармоғини авваллари улар
орқали асосан ипак
ва шойи ташилгани учун «ипак
йўли» деб атади. Кейинчалик «Буюк ипак
йўли» атамасини кўпчнлик
тадқиқотчи ва олимлар
ишлатадиган бўлдилар. Лекин
милоддан бурунги бир неча асрлар қимматбаҳо тошлар
ташиладиган "Ложувард йўл" Бадахшонни Эрон, Месопатамия, Сурия
Миср каби давлатлар билан
боғланган. «Нефрит йўли» эса Туркистонни Шарқий Хитой билан
боғланган.
Милоддан аввалги
II аср охиридан бошлаб Ўрта Осиё билан Хитой ўртасида мунтазам дипломатик ва
савдо муносабатлари амалга оширила бошланган. Хитой ҳукмдорлари
ўз элчиларини катта совға-саломлар билан нафақат Ўрта Осиёга, балки
Буюк ипак йўли орқали Эрон Месопотамия ва Кичик Осиё давлатларига
ҳам юборганлар.
Буюк ипак
йўлида янги-янги шаҳарлар, карвонсаройлар ва савдо нуқталари бунёд этилди. Ўрта Осиё ҳудудлари ўзининг географик
жойлашган мавкеига кўра Буюк ипак йўли
тараққиётида муносиб ўрин эгаллаган. Чунки, савдогарлар Шарқий Туркистон, Хоразм, Бухоро, Нахшаб, Термиз,
Самарқанд каби шаҳарларда ўз
молларини сотиб бу ҳудудлардан ўзларига керакли бўлган
буюмларни харид қилиб қайтар эдилар.
Буюк
ипак йўли 12 минг км узунликда бўлган. У Сариқ денгиз соҳилидан бошланиб, Шарқий Туркистон, Марказий
Осиё, Эрон, Месопотамия орқали Ўрта ер
денгизи соҳилларигача борган. Иккинчи йўналиш Марказий Осиё орқали Ҳиндистонга олиб борган. Бу йўлда қатор қадимий шаҳарлар жойлашган:
Сиан, Дунхуан, Ёркент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Марв ва
бошқалар. Марказий Осиё кумушига эҳтиёж сезган мамлакатларга борадиган "Кумуш
йўли" ҳам бўлган. Бу
йўл Хазар хоқонлиги ва Булғор давлати орқали Киев, Руси ва Европа мамлакатларига борган. У Буюк ипак
йўлнинг шимолий тармоғи ҳисобланиб,
VI асрдан бошлаб ишга тушган.
Фарғона водийсида ипак йўли икки
тармоққа бўлинган. Биринчиси Ўзгандан
Ахси, Қамчиқ
давони орқали (ёзда) Илоқ воҳаси ва Тошкентга келган. Иккинчиси жанубий
тармоқ бўлиб, Ўзгандан Ўш, Қува, Марғилон, Қўқон орқали Хўжанд, Самарқанд, Бухорога
ўтган. Асосий карвон
йўлларидан ташқари
ички савдо йўллари ҳам бўлган.
Бири Ахсидан Косон орқали Чуст воҳасига ўтган. Яна бири Поп, Заркент орқали
кончилар қароргоҳлари ва яйловларига борган. Қурама ва Олой тоғлари қазилма
бойликлари ва Зарафшон дарёси
бойликлари туфайли бу йўл тармоғи «Олтин йўл» деб
аталган.
Бу
йўл XV-XVI асрларга келиб ўзининг дастлабки мавқеини йўқота борди. Чунки бу
даврларда денгиз йўли кашф этилди, савдо кемалари орқали турли юртлар билан борди-келди қилинадиган бўлди. Кейинги асрларда ўзаро
иқтисоднй ва ўзга муносабатлар бирмунча осонлашди, янгидан-янги транспорт
воситалари кашф этилди.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Эллинлаштириш –
Шарқда юнон маданиятининг ёйилиш жараёни; Қанғли – туркий
қабилалар уюшмаси, Хитой манбаларида Қанғюй; Юечжи –
қабила уюшмаси номи.
Назорат саволлари
1. Салавкийлар
қачон ва қандай қилиб хокимият тепасига келди?
2. Юнон-Бақтрия давлати Салавкийлар
давлатидан қачон, қандай ажралиб чиққан?
3. Ўрта Осиёда
маҳаллий давлатчилик қандай ривожланди?
4. Қадимги
Довон ва Қанғ давлатларининг бошқарув тизими қандай
бўлган?
5. Кушон
салтанатининг географик ўрнини аниқланг.
6. Кушон подшоҳлигидаги
ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг ривожланиш жараёни
қандай кечган?
7. Давлатларнинг ривожланишида Буюк ипак йўлининг
роли қандай бўлган?
Адабиётлар
1. Азамат Зиё. Ўзбек
давлатчилиги тарихи. Т., “Шарқ”, 2000.
2. Пидаев М. Сирли
Кушон салтанати. Т., “Фан”, 1990.
3. Шониёзов К.
Қанғ давлати ва қанғликлар. Т., “Фан”, 1990.
4. Ипак йўли
афсоналари. Т., “Фан”, 1993.
5. Ртвеладзе Э.В. ва
бошқалар. Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва
ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. Т., “Адолат”, 2001.
ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁ ҲУДУДИДАГИ ДАВЛАТЧИЛИК
Режа:
1.
Эфталийлар давлати, ундаги бошқарув тизими. Ижтимоий-иктисодий ва маданий ҳаёт. Ерга эгалик
муносабатларининг шакллана бошлаши.
2. Турк
хоқонлиги, давлат бошқарув тизими. Мамлакатдаги
ижтимоий-иқтисодий аҳвол.
3. Араблар истилоси
ва ҳукмронлиги даврида
Ўрта Осиё.
Кушонлар давлати инқирозидан сўнг бошланиб кетган тарқоқлнк оқибатида ҳар бир воҳада алоҳида ўлка мулклар пайдо бўлди. Бу мулкларнинг ҳукмдорлари ҳар хил ҳудудда турлича номлар билан
юритилган: Бухорода бухорхудот, Чоғаниёнда-чоғанхудот, Вардонзида - вардонхудот, Тошкентда - тудан, Самарқанд
ва Фарғонада - ихшид, Устрашонада - афшин, Хоразмда - хоразмшох ва хоқазо. Бу ҳукмдорларнинг одатда ўз ҳарбий
кучлари
- чоқарлари бўлган. Марказий хокимият
ана шу ҳукмдорлар
уюшмасидан ташкил топган эди.
Мамлакатимиз ҳудудида илк ўрта
асрлар даврида ташкил топган йирик давлатлардан бири – Эфталийлар давлатидир. Эфталийларнинг этник жиҳатдан қайси
қабилага - мансублиги, тиллари тарихда етарлича тадқиқ қилинган эмас.
Олимларнинг хулосаларига қараганда, милоднинг IV асри ўрталарида кушонлар билан Эфталийлар
бошқа қабилалар билан бирлашганлар. “Эфтал” сўзи эса эфталийлар шохи Вахшунвор
Эфталон номи билан боғлиқдир. Вахшунвор 457 йилдан эътиборан Чоғаниён, Тохаристон, Бадахшонни ўзига бўйсундириб Ўрта Осиёда катта давлатга асос
солди.
V асрнинг иккинчи ярми ва VI аср бошларида Эфталийлар давлати
ҳудудларига Ўрта Осиё, Шарқий Эрон, Шимолий Ҳиндистон ва Шарқий
Туркистон ерлари кирар эди.
Эфталийлар замонида салтанат якка хукмдор
томонидан бошқарилган. Давлат бошқарув типи конфедератив подшоҳлик бўлиб, бошқарув шакли чекланган монархия бўлган. Тахт
ворисини аниқлаб, такдим этадиган кенгаш мавжуд бўлган. Бу кенгаш сулоланинг мўьтабар вакиллари, амирлар, йирик арконлардан
иборат бўлган. Энг муҳими, Эфталийлар даврида давлатимиз қонунлар асосида бошқарилиб, бу
туркий тузуклардан иборат бўлган. Катта ҳудудни эгаллаган бу давлатда
баъзи катта вилоятлар маҳаллий сулолалар томонидан бошқарилган.
Эфталийларнинг ҳарбий қўшинлари катта кучга эга бўлган. Аскарлари қўлида ҳарбий
қурол-яроқлардан гурзи, ўқ-ёй ва асосийси қилич муҳим ўрин тутган. Улар
лашкарларинииг асосини отлиқ аскарлар ташкил этган.
Милодий V асрда сосонийлар ва эфталийлар давлати
ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларда эфталийлар қўшинининг устун келиши, улар ҳарбий махоратининг юқори даражада эканлигидан далолат беради.
Сосонийларнинг шарққа юришлари эфталийларнинг қаршилиги туфайли тўхтади.
Улар Эрон подшоҳларининг ички сиёсатига ҳам аралашиб
турдилар, хатто шохлардан қайси
бирини сайлаш ва тайинлаш масаласини ҳал қилиш уларнинг қўлида
бўлган. Эрон давлати ҳар йили эфталийларга
ўлпон тўлаб
турган.
Эфталийлар давлатининг пойтахти ҳақида маълумотлар
йўқ. Бундай марказ Пойкан
(Бойкент) ёки Балх бўлган деган тахминлар бор.
Бу даврда жамиятда ерга эгалик муносабати шаклланаётган бўлсада, қуллар меҳнатидан фойдаланиш давом
этган.
Қарор топаётган ерга эгалик қилиш
муносабатларига кўра,
катта ерларни эгаллаб олганлар деҳқон номи билан аталган. "Деҳқон" қишлоқ хокими маъносини англатган.
Ўзининг кичикроқ ерида хўжалик юритганлар кашиварзлар, еридан ажралиб қолиб деҳқон хўжаликларида ёлланиб ишлаганлар кадиварлар
деб номланган.
Эфталийларнинг бир қисми кўчманчи бўлиб, чорвачилик билан шуғуллансалар, асосий қисми шаҳар
ва қишлоқларда яшайдиган ўтроқ аҳоли бўлган. Кўпгина ҳудудларда, хусусан, Қашқадарё ва Зарафшон водийларида ғалладан ташқари шоли ҳам етиштирилган. Шунингдек, кўплаб ғўза экилган ва Марказий Осиёнинг пахтаси,
хатто Хитойда ҳам машҳур бўлган. Йилқичилик билан шуғулланган аҳолн асосан тоғ ва тоғ олди
ерларда яшашган, зотдор арғумоқлар Фарғона водийсида кўпайтирилган. Суғориладиган ер майдонларининг маълум бир
қисми феодал муносабатларнинг қарор топа бошлаши билан мулкдор зодагон
табақа вакиллари - "деҳқонлар" қўлига ўта бошлаган. Бу эса эркин деҳқонларнинг зодагон деҳқонларга қарам кадиварларга айланишига асос бўлган.
Деҳқончилик воҳаларида Эфталийларнинг V-VI асрларда ўтроқлашуви кучаяди ва суғорма ерларга талаб ортади. Ҳозирги вақтда ҳам мавжуд
бўлган. Захариқ, Бўзсув, Дарғом каналлари V асрда барпо этилган энг йирик суғорнш тармоқларидан бўлган.
Шу давр меъморчилигида қасрлар қурилиши айниқса аҳамиятли бўлган. Бу қасрлар 2 қаватли, шипи текис, гумбазсимон ва
равоқсимон қилиб ёпилган бир неча хонадан иборат бўлган. Сарой ва қасрлар қурилишида V асрдан бошлаб пишиқ ғиштлар ишлатила бошланган. Сарой
ибодатхоналар деворлари рангдор тасвирлар билан безатилган. Эфталийлар
меъморчилигининг ажойиб намуналаридан бири Бухоро яқинидаги Варахша
саройи бўлиб, у бухорхудотларнинг VI-VII асрлардаги қароргоҳлари бўлган.
Эфталийлар даврида ҳунармандчиликнинг кулолчилик, шишасозлик, чилангирлик, бўзчилик, заргарлик, қуролсозлик каби
турлари яхши тараққий этган.
Эфталийлар Эрон, Византия, Ҳиндистон, Хитой каби
мамлакатлар билан элчилик, савдо-сотиқ муносабатларини олиб боришган. Хусусан, 456 йили Эфталийлар Хитойга ўзи элчиларини
юборганлари тарихда қайд этилган.
V-VI
асрларда диний эътиқод ва тасаввурлари билан узвий боғлиқ бўлган
сопол хайкалчаларни ясаш ва уларга топиниш кенг ёйилади. Улкан ҳудудга ёйилган
Эфталийлар давлатида турли диний эътиқодлар турлича бўлган. Сўғдда
зардуштийлик кенг тарқалган. Тохаристон ва Шарқий Туркистонда эса
буддийликка эътиқод қилувчилар кўп бўлган.
Шундай
қилиб, V-VI асрларда юртимизда Эфталийлар сулоласи 100 йилдан ортиқ
ҳукмронлик қилди. Бу сулола вакиллари тарқоқ мамлакатни
бирлаштириб, сиёсий, иқтисодий, маданий муносабатлар ва ташқи
алоқалар тараққиётининг юксалишига эришди.
Аммо
563-567 йилларда турк хоқонлари томонидан берилган зарбадан сўнг
Эфталийлар инқироз сари юзландилар ва хоқонлик таъсирига тушиб қолдилар.
II
VI аср ўрталарида Олтойда Турк хоқонлиги
ташкил топди. Давлатнинг асосчилари
Ашина уруғидан бўлмиш Асан ва Туулар туркий қабилалар
иттифоқини тузган эдилар. Туунинг ўғли
Бумин 551 йилда Марказий Осиёда энг кучли ҳисобланган жужанлар хонини
енгиб, Турк
хоқонлиги давлатига асос солди. Хоқонликда биринчи ҳукмдор
Бумин бўлиб, у тахтга Или хоқон
унвони билан ўтирди. 553-572 йилларда ҳукмронлик қилган
Муған хоқон даврида эса хоқонлик Марказий Осиёда сиёсий устунликни ўз қўлига
олди.
Айнан
мана шу, даврда туркларнинг ғарбда жужан қабилалари ва
эфталийларга қарши фаол ҳарбий харакатлари бошланди. 552-555
йиллардаёқ Буминнннг укаси Истами "ўн туман қўшинининг"
саркардаси бўлиб, ғарбий ерларни ўзига бўйсундира бошлаган эди. Эфталийлар
давлати тор-мор этилгандан сўнг босиб олинган ҳудудлар бевосита ғолибларнинг
олий хокимиятига бўйсундирилган эди.
Хоқонлик
ўша даврнннг энг йирик давлатлари Византия, Сосонийлар Эрони, Хитойнинг сиёсий
ва иқтисодий муносабатлари тизимига қўшилди ва Буюк ипак йўли
устидан назорат ўрнатиш учун кураша бошлади.
Турк
хоқонлигининг тарихи узлуксиз урушлар ва ўзаро ички курашлар билан тўлган
эди. Бунинг натижасида 581-603 йиллар оралиғида у икки қисмга
Шарқий ва Ғарбий турк хоқонликларига бўлиниб кетди.
Ғарбий
хоқонлик таркибига Еттисув, Чу водийси, Иртиш, Ишим дарёлари бўйидаги
ерлар, Ўрта Осиёдаги ярим мустақил давлатлар қўшиб олинган эди.
630-632
йилларга келиб ғарбий турк хоқонлиги ўз юксалиш чўққисига
етди.
Қадимги
туркларнинг тасаввурига кўра, давлатчилини ўзида мужассам этувчи шахс хоқон
ёки унинг сулоласи бўлган. Хоқон уч кучга таянар эди. Булар Осмон-Тангри
иродаси, ер-сув саховати ва турк халқининг фаолияти эди. Хоқоннинг
рафиқаси хотун унвонига эга бўлган. Кейинчалик бу унвонни олган аёл этник
мансублигидан қатъи назар умуман ҳукмдорнинг рафиқасини
англатадиган бўлиб қолди.
Тахтга
ворислик тартибига кўра, тахт отадан ўғилга эмас акадан укага, кичик
амакидан катта жиянга мерос қолар эди. Шахзодалар ўзларининг ҳукмдорлик
навбатлари кутиб, унгача ўзларига берилган улусларда хокимлик қилар
эдилар. Хокимиятни ҳукмрон сулола қўлида
жамлаш одати Марказий Осиё давлатларида бошқарувнинг анъанавий усули бўлиб, у икки ёқлама самара
берарди. Бир томондан, кўчманчи чорвачилик ҳукмрон бўлган шароитларда
бошқарувнинг ва мудофаанинг барқарорлиги таъминланса, иккинчи
томондан, сулоланинг ўз ичида
ҳам нисбатан осойишталикка эришилар
эди.
Давлатнинг асосини ер билан халқ
ташкил этарди. Хоқонлик давлатчиликнинг мустақил ва анъанавий Ўрта
Осиё шаклларини ривожлантирди. Давлатни бошқаришда хоқонга, унинг қариндошлари, энг аввало, ҳукмрон сулола аъзолари ва улар томонидан
яратилган бошқарув аппарати ёрдам берар эди. Хоқоннинг қариндошлари ва оға-иниларига тегин унвони берилган.
Давлатда турли-туман лавозимлар бўлиб, улардан бештаси олий мансаб ҳисобланган: ябғу, шад, тегинлар, элтабарлар ва тудунлар.
Барча мансаблар мерос қилиб қолдирилган. Тудунлар бўйсундирилганлар устидан назорат
қилиш ва солиқлар йиғиш вазифаси билан шуғулланганлар.
Турк давлати етарли даражада ишлаб чиқилган жиноий қонунчиликка эга бўлган. Жазонинг асосий турлари қатл этиш, композиция, яъни товон тўлаш ҳисобланган. Ўлим жазоси давлатга қарши жиноятлар учун (исён кўтариш, сотқинлик ва хоказо) ҳамда одам ўлдирганлик учун берилган. Одам ўлдирганлик учун қатл этиш ёки одам аъзосини кесиб ташлаш
талион дейилган. Шахсга қарши
қаратилган
бошқа жиноятлар композиция, яъни етказилган
зарарни ўн
баробар қилиб тўлаш,
товон каби усуллар қўлланилган.
Хоқонликда аҳоли ва қўшин бўлинишида ўнлик тизими мавжуд бўлган. Улар орасида
шахсий соқчилар, хоқонларнинг
зирихли гвардияси ажралиб турган. 10, 20 ва 40
кишилик алоҳида қўшилмалар шадлар ёки ёбғу қўмондонлигида бўлган. Қўшинда хизмат қилиш мажбурий ҳисобланган. Давлат, одатда 100 минг
кишилик қўшин олиш қудратига эга бўлган.
Бундай қўшин давлат қудратининг
асосий таянчи ҳисобланган.
VII аср ўрталарига келиб хоқонлик заифлашиб бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Бу вазиятдан Хитойнинг Тан
салтанати фойдаланиб, Ўрта Осиё ерларига бир неча марта суқилиб киришга харакат қилаб кўрган.
Хоқонлик улкан ҳудуд ичида тинчлик сақлашга эришган бўйсундирилган халқларнинг ички
ишларига аралашмаган, уларнинг
хужалик, савдо-сотиқ,
маданият соҳаларидаги фаолиятига тўсқинлик
қилмаган. Забт
этилган ерларнинг маҳаллий аҳолиси ўз ижтимоий тузилмаларини сақлаб бу тузилмалар устидан ноиб-тутуқ назорат қилиб
турган.
Турк хоқонлиги қўлида бирлашган халқлар тараққиётнинг
ҳар хил босқичида
эдилар. Турк қабилаларининг бир қисми VI-VII асрларда ўтовларда яшаганлар ва тўрт ғилдиракли
араваларда кўчиб
юрганлар.
Мамлакатда зироатчилик, боғдорчилик,
шаҳарларда қурилиш, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ авж олган, кулолчилик, қуролсозлик,
шишасозлик ривожланган. Турклар ясаган қурол-яроқлар, зеби-зийнат
буюмлари хилма-хиллиги ва пишиқ-пухталиги билан ажралиб турган.
Буюк ипак йўли самарали ишлашда давом
этиб, хоқонликнинг асосий савдо ҳамкорлари Эрон, Хитой,
Ҳиндистон, Византия бўлган.
Санъат ҳам тараққий этган. Хайкалтарошлик,
ўймакорлик, наққошлик, мусиқа, paқc
санъатлари ривожланган.
Бунёдкорлик
ишлари суғориш иншоотлари, қўрғонлар,
шаҳарлар барпо этишга эътибор ошади.
Кўп қабилалар
тан олган ягона худо Тангри деб аталган, унга қурбонлик келтирганлар. Улар
рух абадийлиги, нариги дунё борлигига ишонганлар.
Халқ
сайиллари орасида Наврўз жуда катта тантаналар билан ўтказилган.
Хоқонликда оромий ёзуви, сўғд
ёзуви, Хоразм ёзуви билан бир қаторда "Турк Рун ёзуви",
"Урхун-Энасой, "Кўк-Турк ёзуви " каби ёзувлар қўлланилган.
Бу ёзувлар тўғрисида тўлароқ маълумотни проф. Н.Рахмоновнинг
"Турк хоқонлиги" рисоласидан олиш мумкин.
Ўрта
Осиёнинг турк хоқонлиги таркибида
бўлганлиги ижобий аҳамиятга
эга эди. У туркий қабилаларнинг
жипслашувига хизмат қилди, бир қатор туркий халқларнинг шаклланишига аcoc солди.
Хулоса
қилиб айтиш мумкинки, Турк хоқонлигида давлатчилик Ўрта Осиёнинг
қадимий анъаналари ва туркий-қабилалар томонидан келтирилган
анъаналар асосида ўзига хос хусусият
касб этди. Бунда сиёсий иттифоқ Ўрта Осиёдаги мустақил ва ярим мустақил мулкларнинг федерацияси
шаклланди. Бу федерацияда ташкил топган
давлатчилик маълум маънода юқори
босқичга кўтарилган бўлиб, ўша
даврнинг ҳаётий талаблари
ва хусусиятларини ўзида акс эттирган. Бу эса ўзбек давлатчилиги
пойдеворини мустаҳкамлаш томон қўйилган муҳим
қадамлардан бири бўлди.
III
VII-
VIII асрларда марказлашган Араб халифалиги Миср, Сурия, Фаластин,
Ироқ, Византия ва Эронни бўйсундириб, кучли империяга айланади. Халифалик
Ўрта Осиё ерларига ҳам етиб келди.
Араблар
Амударё (Жайхун)нинг шимолида жойлашган ерларга "Мовароуннаҳр",
яъни "дарёнинг ортидаги ерлар" деб ном беради. Ҳозирги Афғонистоннинг
шимоли, Эроннинг шимоли-шарқий қисми ҳамда Жанубий Туркманистондан то Амударёгача бўлган
ҳудудлар эса Хуросон деб юритилган. Аввал бошида Хуросоннинг марказий шаҳри
Марв, кейинчалик Хирот бўлган.
Арабларнинг
Мовароуннаҳрга қарши ҳарбий юришлари ўз мақсад ва
режалари билан 2 даврга бўлинади.
1-даврда Халифалик истило этишни эмас, балки ҳарбий жиҳатдан тайёргарлик кўриш, маҳаллий
ҳукмдорлар куч-кудратини синаб кўриш, географик, ҳарбий,
иқтисодий, сиёсий жойлашувини ўрганиш, кичик юришлар орқали ўлжалар орттириш режасини амалга
оширади. Бу давр 650-704 йилларни ўз ичига олади.
Халифа
Абдумалик ибн Марвон (685-705) даврида ички низоларга чек қўйилгандан
сўнггина араб сиёсий арбоблари ва задогонлари Мовароуннаҳрга ҳарбий
юриш вақти келди, деб топдилар. Янги тайин этилган Хуросон ноиби Қутайба
ибн Муслимга Мовароуннаҳрни буткул эгаллаш ва қатъият билан харакат
қилиш топширилади.
Марказий
Осиёдаги сиёсий парокандалик ва кичик давлатлар ўртасидаги низолар Қутайбага
қўл келди. Ўз ҳарбий юришларини Қутайба 705 йили Балх
вилоятини босиб олиш билан бошлади. Бу юриш билан арабларнинг
Мовароуннаҳрга 2-асосий ҳарбий харакати бошланди. Балхдан ташқари
Қутайбага Чағониён, Шуман, Марказий Осиёдаги кичик вилоятлар бўйсунарди.
706
йили Қутайба катта қўшин билан Мовароуннаҳрга кириб келди.
Тарихчи Табарийнинг маълумотига кўра, Қутайба обод ва бой
шаҳарлардан бири Пойкант томон харакат қилди ва оғир
жанглардан сўнг у араблар қўлига ўтди.
Араблар кетма-кет Мовароуннаҳр
ерларини эгаллай бошлайдилар. 708-709 йиллар мобайнида Қутайба Бухорога
бир неча бор хужум қилиб шаҳарни забт этади. Сўнг Хоразм ва Самарқандни
ўзига бўйсундирадн.
Қутайба 713 йили Чоч қўшинини тор-мор этиб, уни эгаллайди,
Уструшонада ҳал қилувчи жанг олиб бориб, Хўжанд ва Косонни забт этади. 714-715 йиллар
бошида Қутайба Қашқаргача бўлган ерларни қўлга киритади. Ўша йили араб халифаси Волид вафот этади.
Халифалик тахтига Сулаймон ибн Абдумалик ўтиради. Қутайба Сулаймонга нисбатан ғанимлик муносабатида бўлиб уни қўлламас эди. Қутайба унинг тахтга чиқишидан норози бўлиб, исён кўтаради. Натижада, бу исён муваффақиятсиз тугаб, Қутайбанииг ўзи 715
йили Фарғонада ўлдирилади.
Ўрта Осиё босиб олинганидан сўнг бу
ҳудудларни бошқариш маркази Марв шаҳри бўлиб қолган эди. Бу ерда халифаликнинг ноиби турган
ва у Мовароуннаҳр, Хуросонни идора қилган. Деҳқонлар халифалик ноибининг маҳаллий аҳоли орасидан бўлган вакилига бўйсунганлар.
Бундай кишилар амир унвонига эга ҳисобланар эдилар.
Халифа давлатни бошқаришда вазир
ул-вузаро (улуғ вазир)га таянган. Ҳарбий ишлар,
умуман, ҳарбий қўшинлар амир ул-умаро қўли остида бўлган. Халифа турли масалаларни
девон ад-дар, яъни кенгашда кўриб чиқар эди.
Девон ад-дар учта асосий девонга бўлинган, улар: девон ал-машриқ, девон ал-мағриб ва
девон ал-хараждан иборат бўлган.
Мовароунаҳрга
тегишли масалалар девон
ал-машриқда хал этилар эди.
Деҳқонлар орасида ер-мулк,
шахсий уй-жой ва кўрғонлар масаласида низо ва
жанжаллар чиқиб қолса, муаммони халифа ҳал қилар эди. Ҳар бир ҳуқуқий муаммо қонун-қоидаларга биноан кўриб чиқилган. Ислом ҳуқуқшунослигининг асосини шариат
қонун-қоидалари
ташкил қилган. Шариат асосан қуйидаги
манбаларга таянади:
1. Қуръони Карим-мусулмонларнинг муқаддас китоби.
2. Хадиси Шариф-Муҳаммад пайғамбарнинг насихатлари, кўрсатмалари ва фаолияти
билан боғлиқ ахлоқий ҳуқуқий
меъёрлар.
3. Идрокли
халифаларнинг одил қарорлари ва фармойишлари.
4. Жамоада нуфузли, обру-эътиборли мусулмон ҳуқуқшуносларнинг турли саволларга жавоблари ва
тавсиялари.
Юқоридаги муҳим манбалар
қаторида шариатда урф-одатлар билан ҳам
ҳисоблашилган.
Удумлар турли халқларда ҳар хил бўлганлиги сабабли, улар шариат асосларига мос ҳолда қабул қилинган. Ўрта Осиё халқларининг зардуштийлик
давридан сақланиб қолган маросимлари, тўйлардаги айрим удумлар, байрамлар ва шунга ўхшаш анъаналар ислом дини билан мувофиқлаштирилган.
Ислом динида фатво атамаси кенг қўлланилиб, у ислом қонуншунослигида олий мартабали ва нуфузли шахсларнинг, дунёвий ҳукмдорларнинг қарорлари ва фармошларини ёзма равишда тасдиқлашни англатган.
Иқтисодий ҳаётни ўз қўлларидан чиқармаслик мақсадида араблар бу ерда
сосонийлар тартибидаги солиқ тизимини жорий қилдилар. Бу тизимга ер солиғи-хирож, чорва, ҳунармандчилик, савдо-сотиқдан закот ҳамда Исломни қабул қилган шахслардан олинадиган жузъя солиғи ҳам қўшилди.
Мовароуннаҳрнинг хирож тўловчи
меҳнаткашлар гурухи "харрос" атамаси билан номланган. Солиқ йиғувчилар "амил" деган номда айтилган. Боғдоддан махсус солиқ йиғувчи Бухорога келиб, солиқларни ўзи жамлаб олиб кетган. Солиқлар пул ёки маҳсулот шаклида тўланиб турилган. Хирож халифаликнинг мулки
ва хазинага тушадиган даромаднинг асосини ташкил этар эди. Ер солиғининг бир қисми суғориш иншоотлари барпо этишга сарфланган,
бошқа қисми эса халифа хазинасини тўлдирар эди.
Халифалик даврида мулкчиликни белгиловчи
меъёрлар Ўрта Осиёга ҳам оид эди.
Ернинг ҳуқуқий асосларн қуйидаги тартибда шаклланди:
1. Вақф-масжид, мадраса-мактаб ва муқаддас
жойлар учун
ажратилган мулк бўлиб,
улар солиқ дан озод этилган.
2. Мулк-хусусий
ер эгаларига қарашли
ерлар.
3. Иқта-хизмати
учун бериладиган ерлар.
Солиқ ундириш оғир кечган. Солиқ йиғувчиларнинг ўзбошимчаликлари,
талон-тарожлик, урушлар табиат инжиқлигидан зарар кўрган аҳолининг кўп қисмининг хонавайрон бўлишига олиб келди. Мовароуннаҳрда бу
жараён ижтимоий тоифалар орасидаги фарқни кескин ўзгартиради. Солиқ йиғиш ва халифалик хазинасини тўлдиришнинг бошқа бир усули-бу
исломни қабул қилмаганлардан жон солиғи ва хирож олиниши бўлган. Исён кўтарган ва кўзғолонларда қатнашган аҳолининг мулклари тортиб олинар, ўзлари-қатл этилар, улар жойлашган ерлар иқта тариқасида ҳарбийлар ва амалдорларга
бўлиб берилар эди. Араблар олиб бораётган бундай сиёсатга қарши кўплаб халқ озодлик харакатлари
бўлиб ўтди. Ғурак, Деваштич, Муқанна каби ватанпарварлар бошчилигидаги
озодлик харакатлари шулар жумласидандир. 720-722 йилларда Самарқанд ихшиди
Ғурак ва
Панжикент хокими Диваштичлар бошчилигида Сўғдиёна аҳолиси арабларга қарши бош кўтариб чикди. Қаттиқ курашлардан сўнг Хуросон ноиби Сайд ибн
Амир ал-Хороший қўзғолонни бостирди ва кўзғолончилардан шафқатсизларча ўч олди.
723 йилда Фарғонада қўзғолон кўтарилди. Уни Шош, Насаф ва бошқа
ҳудудларнинг аҳолиси қўллаб-қувватладилар. 725-729 йилларда эса Самарқанд, Бухоро
ва Хуталон аҳолиси бош кўтарди. Бу даврларда Ўрта Осиёнинг бошқа шаҳарларида
ҳам норозилик харакатлари бўлиб ўтди, оғир аҳволга тушиб қолган истилочилар Хуросон ва Мовароуннаҳр
ноибларини бир неча бор ўзгартиришга мажбур бўлдилар. VIII асрнинг 70-80 йилларида арабларга қарши Хошим ибн-Ҳақим-Муқанна (ниқобдор) бошчилигида кўзғолон бўлиб ўтди. Тарихда бу кўзғолон "Оқ кийимликлар" кўзғолони деб ҳам юритилади. Кўзғолоннинг маркази Кеш яқинидаги Сом
(Санам) қалъаси
бўлган. Бу харакат Қашқадарёда бошланиб бутун Ўрта Осиёга тарқалди. Қўзғолончилар 10 йил давомида кўзғолонни бостириш учун юборилган араб қўшинлари билан тенгсиз кураш олиб бордилар.
Курашнинг хал қилувчи, охирги босқичи Кеш водийсидаги тоғлар орасида олиб борилди. Сом
калъаси узоқ ва сурункали қамалга олинди. Натижада тинкаси қуриган қўзғолончилар таслим бўлишга мажбур бўлдилар. Аммо Муқанна охирги дақиқага қадар ҳам душманга таслим бўлмади. Шу тариқа араблар сиёсатига қарши ўн йилдан ортиқроқ давом этган
Муқанна
бошчилигидаги оқ кийимликлар кўзғолони мағлубиятга учради. Бунинг асосий сабаблари:
1. Араб қўшинлари мунтазам, тартиб-интизомли, яхши қуролланган қўшин эди.
2. Қўзғолончилар турли тоифа ва табақаларнинг вақтинчалик қурама иттифоқидан ташкил топган эди.
3. Қўзғолончилар орасида
бирлик, аҳиллик
доимий суратда бўлмади.
4. Узоқ давом этган курашлар қўзғолончиларнинг
тинка-мадорини қуритиб,
иқтисодий аҳволини
ночор аҳволга келтирган эди.
Қўзғолон енгилган бўлса-да, у кейинги авлодлар учун тарихий
сабоқ бўлди. Эрк, озодлик, Ватан
мустақиллиги учун кураш ҳамма ва ҳар кандай нарсадан устун туришини
исботлади.
Араблар ўз ҳукмронлигини ва унинг барқарopлигини таъминлашда ислом динини кенг ёйишга ва тарғиб қилишга катта эътибор бердилар.
Марказий Осиё аҳолиси ичида эътиқод
қилаётган
зардуштийлик, монийлик, буддизм,
насроний ва бошқа динлар
сохта деб эълон қилинди. Бундай сиёсатнинг мунтазам олиб
борилиши ва иккинчи томондан, исломнинг кўп жиҳатдан
афзаллиги, ахлоқ ва интизом нуктаи назаридан оммавийлигн маҳаллий аҳоли ўртасида кенг ёйилишига сабаб бўлди. Ислом
моҳиятига етилгач унга рағбат ва эьтиқод кучайиб кетади. Солиқ, маиший ҳаёт бобида, закот масаласида қуръон
ва шариат ахкомларининг қоидалари аҳоли томонидан қабул қилинди. Оллоҳ олдидаги
тенглик эса диннинг аҳамиятини кучайтирар эди. Мусулмончиликнинг халқпарвар рухи хал қилувчи
ахамиятга эга бўлди.
Шундай қилиб,
VIII аср ўрталарига
келиб Мовароуннаҳр ҳудудида сиёсий бошқарув араб халифалиги сиёсий тизимига
мослаштирилган эди. Сўғдиёнада бухорхудотлар ва бошқа ҳукмдорларнинг қўли остидаги маъмурий-идора усули ўз шаклини сақлаб
қолган бўлишига қарамай, хокимларнинг халифа ноибига бўйсунишлари шарт эди. Маҳаллий давлат бошлиқларининг-кўпчилиги ўз ҳуқуқлари ва имтиёзларини сақлаб қолишга харакат қилган эдилар. Шу таразда араблар Мовароуннаҳр сиёсий тизими ва диний эътиқодига
ўз таъсирини ўтказа олди.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Деҳқон
– ернинг хони ёки эгаси; кашоварз – ер хайдовчи; кадивар – қишлоқ
қўрғонида яшовчи; чоқар – қуролланган гуруҳ;
ихшид – Сўғд ҳоқимларининг унвони; бўдун – чорвадор
аҳоли; амир – қабила бошлиғи, ҳарбий бошлиқ;
халифа – ўрин босар; хирож – ер солиғи; иқтоъ – инъом
қилинган чек ер.
Назорат саволлари
1. Эфталийлар
давлатидаги бошқарув тизими қандай бўлган?
2. Ўрта Осиёда
қачон ерга эгалик муносабатлари шакллана бошлаган?
3. Турк
хоқонлигидаги давлат бошқарув тизими қандай бўлган?
4. Ўрта Осиёни
араблар қачон, қандай истило
қилдилар?
5. Араблар ҳукмронлиги даврида давлат
бошқарув тизими қандай бўлган?
6. Муқанна
қўзғолонининг бошланиш сабабларини аниқланг.
7. Ўрта Осиёга ислом
динининг ёйилиши қандай аҳамиятга эга?
Адабиётлар
1. И.А.Каримов.
Оллоҳ қалбимизда юрагимизда. Т., “Ўзбекистон”, 1999.
2. Абу Райҳон
Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган
асарлар 1-жилд. Т., “Фан”, 1968.
3. Насимхон
Раҳмон. Турк хоқонлиги. Т., 1993.
4. А.Сагдуллаев ва
бошқалар. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият қуриш
тараққиёти. Т., 2000.
5. Қиличев Т.
Кўхна қалъалар диёри. Т., Фан, 1993.
6. Ўзбекистон тарихи
1-қисм. II нашри. Т., Университет, 1999.
IX-XII АСРЛАРДАГИ
ДАВЛАТЧИЛИК: СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ - ИҚТИСОДИЙ
ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ
Режа:
1. VIII аср охири
IX аср бошларида Ўрта Осиёдаги ижтимоий, сиёсий аҳвол. Мовароунаҳрда Сомонийлар давлатининг
вужудга келиши ва унинг бошқарув тизими.
2. Ўрта Осиёда
Қорахонийлар давлати. Ундаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий аҳвол.
3. Хоразмшохлар
давлати. Ундаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳаёт.
4. IX – XII
асрларда Ўрта Осиёдаги маданий ҳаёт.
VIII
аср охирлари ва IX асрнинг бошларида Араб халифалигининг сиёсий танг
аҳволга тушиб қолиши Ўрта Осиёда мустақил давлатларнинг
ташкил топишига қулай шарт шароитлар яратди. Бундай давлатлар дастлаб Мовароунаҳрнинг
шимолий ва шимолий- шарқий ҳудудларида халифаликка бўйсундирилмаган
ўлкаларда ташкил топди. Улардан бири Қорлуқлар ва иккинчиси Ўғиз давлати эди. IX аср бошларида халифа
Хорун ар-Рашид вафотидан кейин араблар забт этган мамлакатлар бирин- кетин
мустақилликка эриша бошладилар. Бу жараён Мовароуннаҳр ва Хуросонда
ҳам бошланди. Хусусан, ўлкага ҳукмронлик қилган тохирийлар
сулоласи даврида (840-860) мустақил давлатга айланишда дастлабки
натижаларга эришилди. 860-870 йилларда эса Ўрта Осиё Сомонийлар сулоласидан
бўлмиш ака-укалар Наср ва Исмоил ибн Ахмадлар хатти-харакати туфайли тўла
мустақилликка эришди.
Сомонийлар
мустақил давлат яратиш учун,
аввало, кучли марказлашган
хокимият тузиш кераклигини
яхши тушунар эдилар.
Бироқ
ака-ука ўртасидаги қўшхокимиятчилик
узоққа бормади. Натижада, Наср ва Исмоил ўртасида хокимият
учун кураш кучайиб кетади ва бу уларнинг ҳарбий тўқнашувига сабаб
бўлади. 888 йилда Исмоил акаси устидан узил-кесил ғалаба қозонди. 892 йилдан бошлаб
эса Исмоил Сомоний Мовароуннаҳрнинг ягона ҳукмдори бўлиб қолади.
Исмоил
Сомоний ўз даврининг қобилиятли, серғайрат ва зукко давлат
арбоби бўлиб, Мовароуннаҳр
ҳудудида йирик марказлашган давлатга асос солди. У ўз давлатига доимо
хавф солиб турган кўчманчилар устига 893 йилда қўшин тортди, Тароз шаҳрини
эгаллаб, шимолдан бўладиган хужумларга барҳам берди.
Кучайиб
бораёттан ва мустақилликка интилаётган Исмоил Сомоний сиёсати Араб
халифалигини ташвишга солаётган эди. Шу боис халифа Муътазид Сомоний билан
Хуросон ноиби Амр ибн Лайсни тўқнаштириб, ўз мақсадига
эришмоқчи бўлди. 900 йилда Исмоил ҳал қилувчи жангда Амр ибн
Лайсни енгиб, Хуросонни ҳам ўзига қўшиб
олди. Натижада, халифа Сомоний давлатини тан олиб, унга ҳукмдорлик
ёрлиғини юборишга мажбур бўлди. Ана шу тариқа IX аср охирларида Мовароуннаҳр
Араб халифалиги ҳукмронлигидан халос бўлди. Яна шуни таъкидлаш керакки,
ислом дини умумий бўлиб, минтақада у асосий эътиқодга айланиб
борди. Сомонийлар давлатида
марказий ва вилоятлар бошқаруви тизими Исмоил Сомоний даврида узил-кесил қарор топди. У давлат бошқарувини
такомиллаштириш мақсадида бир қанча ислохотлар ўтказди. Давлат бошқарув тизимини
ташкил қилиш ва такомиллаштиришда маърифатли вазирлар бўлмиш Абдулло Муҳаммад Жайхоний ва Абу
Фазл Балъамийларнинг хизмати катта бўлган.
Сомонийлар давлати тепасида амир турган.
Амирликнинг маъмурий тизими қуйидагича бўлган: даргоҳ (амир саройи) ва девон (давлат идораси).
Саройдаги энг улуғ мансабдор- хожиби бузург (улуғ хожиб) бўлиб, унга сарой аҳлига кўз-қулоқ бўлиб туриш вазифаси юклатилган
эди. Ундан кейин соҳиби харос (сарой соқчилари бошлиғи) турган. Амири харос олий ҳукмдор фармонларини ижро этган.
Даргоҳнинг хўжалик ишлари билан вакил шуғулланган. Давлат бошқаруви Бухоро
Регистони атрофида жойлашган унта девон қўлида бўлган.
Девони вазир ёки хожайи калон барча
маъмурий, сиёсий на хўжалик муассасаларини назорат қилган. Вазир барча ҳарбий кучларни
ҳам бошқарган. Сомонийлар даврида қуйидаги девонлар бўлган:
1. Девони муставфий-молиявий ишлар девони,
уни хазиначи бошқарган
2. Девони амид-элчилик ва муҳим давлат ишларини
бошқарган. У девони расойил, девони иншо ҳам дейилган.
3. Девони сохибушрот-сипоҳийларни ва шох саройини моддий
жиҳатдан таъминлаган. Йилига тўрт марта лашкар сипоҳийларига маош берилган.
4. Девони сохиббарид-давлат элчилари ва
вилояг хокимлари устидан махфий назорат ишларини бошқарган.
5. Девони мухтасиб-бозорларда тарозу ва
нарх-навони, кейинчалик аҳоли томонидан
шариат қонун-қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиб турувчи муассаса.
6. Девони мушриф (назорат қилувчи) -хазина кирим- чиқими ва бошқа муҳим давлат ишларини назорат қилган. Бундан ташқари:
7.
Девони қози
8.
Девони зиё
9.
Девони мамлакати хос (давлат мулкларини бошқарган)
10. Девони вақф мавжуд бўлган.
Барча девонларнинг вилоят ва
шаҳарларда бўлимлари
бўлиб, хокимларга бўйсунган. Фақат девони барид муассасалари марказий
давлатга бўйсунган. Шаҳарлар махсус раислар томонидан бошқарилган.
Амалдорлар орасида рухонийларнинг нуфузи юқори бўлиб, улар шайхулисломга итоат қилганлар.
Сомонийлар қўшинлари мунтазам ва маҳаллий хокимлар қўлидаги ихтиёрий ёлланган лашкардан ташкил
топган эди.
Сомонийларда суд ишлари шариат қонун-қоидаларига асосланган эди. Суд ишлари қозилик девони томонидан бошқарилган.
Суд жараёни қозикалон, қозилар, муфти, раислар тарафидан амалга оширилган. Оғир жиноят қилганлар ўлимга ёки узоқ муддат қамоқ жазосига маҳкум этилган.
Давлат хизматчилари (амалдорлар) бой деҳқонлар
(йирик ер эгалари)дан тайинланган. Бунда улар юқори табақадан бўлишларидан қатъи назар, билимдон, маърифатли кишилар бўлишлари шарт эди. Амалдорлар араб ва форс
тилларини, шариат қоидалари (қонунлари)ни яхши билишлари талаб қилинган. Шунингдек, улар дунёвий
билимлардан ҳам яхши хабардор бўлишлари кўзда тутилган.
X асрларда хўжаликнинг барча соҳалари ривожлана бошлади. Жумладан, кончилик ниҳоят даражада тараққий этди. Темир, мис, қўрғошин, олтин, кумуш, феруза ва
бошқа қимматбаҳо тошлар қазиб олинди. Ҳатто Фарғонада тошкўмир ва нефть топиб ишлатилган.
Бу даврда мамлакатда бир томондан деҳқончилик
иккинчи томондан ҳунармандчиликнинг ривожланиши
ички ва ташқи савдонинг кучайишига олиб келди.
X асрда ташқи савдо муомаласида саррофлик чекларидан
кенг фойдаланилган. Ички бозорда "фалс" деб аталган мис чақа, савдо сотиқда эса кумуш танга-дирҳамлар
ишлатилган.
Сомонийлар
"исмоилий", "муҳаммадий",
"ғитрифий"
номлари бнлан бир неча кумуш дирҳамлар чиқарганлар.
Сомонийлар давлати ер эгалигига асосланганлиги
туфайли ундаги мулкий бўлиниш ҳам турли хил
шаклларга эга бўлган. Булар қуйидагилардир:
1. Мулки султоний-султон (амир)га тегишли
ерлар. Ундан тушадиган даромадлар давлат хазинасига ўтказилар эди. Бу даромад жуда катта
ер-мулкларни, шу жумладан, кўп сонли деҳқон мулкларини
ҳам ўз ичига олади.
2. Мулк
ерлари-хусусий мулк ерлари. У асосан ҳукмрон
сулола вакиллари ҳамда юқори табақа
намоёндалари ихтиёридаги ерлар.
3. Вақф ерлари-бу мачит, мадраса ва бошда диний муассасалар
тасарруфига берилган ерлар. Улардан
келадиган барча даромадлар мусулмон руҳонийлари
манфаатлари учун сарф қилинган. Бу ерлар солиқ тўлашдан қисман ёки бутунлай озод этилган.
Сомонийлар даврида ҳам кўпчилик деҳқонлар оммаси турли
хил солиқ ва тўлов турларидан ташқари давлат томонидан кўплаб мажбуриятларни
ўташга жалб этилган.
Сув иншоотларини тозалаш, таъмирлаш, тўғонлар, кўприклар, йўллар қуриш шулар жумласидандир.
Қишлоқларда эса ерсиз зироатчилар
кадеварлар, ижарачи бўлиб ишлаганлар барзигар деб аталган. Йирик мулкдорлар шy корандалар, ёлланиб ишловчилар
меҳнатидан кенг фойдаланганлар.
Марказлашган давлатдаги сиёсий барқарорлик жамият ҳаётининг турли томонларининг
ривожланишига таъсир кўрсатди. Бу жараён ижтимоий ҳаётда иқтисодиёт ва
маданиятда
ҳам ўз ифодасини топди. Бу ердаги шаҳарлар қисқа муддат ичида мусулмон Шарқининг хар томонлама ривожланган йирик шаҳарларига айланди. Бу эса, ўз
навбатида, давлатнинг
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим аҳамият
касб этади.
Сомонийлар давлати хар қанча кучли
бўлиб кўринса-да бироқ у барча ижтимоий зиддиятларни хал эта олмади. Бу
охир оқибатда уни ичдан емирди. Сомонийлар давлати ичидаги ўзаро
зиддиятларнинг кучайиб бориши, қамбағал табақалар ва ерсиз аҳолинннг қўзғолонлари унинг
заифлашувига олиб келди. Шунингдек, олий
хокимият тизими билан маҳаллий хокимлар ўртасидаги ихтилофларнинг
чуқурлашиб бориши
эса унинг инқирози билан тугалланди. Бунинг натижасида X аср охирига келиб, бу ҳудудда қорахонийлардан иборат
янги сулоланинг ҳукмронлиги вужудга келди ва мустаҳкамланиб борди.
II
Қорахонийлар давлати. X аср ўрталарига келиб Еттисув ва Қашқар ҳудудида яшовчи қорлуқ, чигил ва яғмо қабилаларининг бирлашув жараёни янги
паллага кирди.
Қорлуқлар маданий тараққиётда
бошқа қабилалардан анча юқори турган. Қорахонийлар
давлатининг вужудга келишида чигиллар, тўхсилар, арғунлар, яғмолар, тургашлар, қипчоқлар, ўғизлар, қирғизлар сингари уруғ қабилалари ҳам муҳим роль ўйнадилар. Бу давлатга яғмо уруғидан чиққан, ўз қавми билан ислом динини қабул қилган Сотуқ Абдул-Карим Қорахон (Буғрохон) асос солган. "Қора" ибораси
қадимги туркий тилда "буюклик", "улуғлик" маъноларини англатган.
X асрнинг охирига келиб сиёсий
жиҳатдан кучайган, ҳарбий қудратга эга бўлган Қорахонийлар
давлати Мовароуннаҳр сарҳадлари томон юриш бошлайди. Бу даврда Сомонийлар тушкунликка юз тутиб, ҳукмдорларининг нуфузи ва таъсири тушиб кетган эди. Сомонийлар хокимиятининг асосий
таянчи бўлиб келган турк ғуломлари, уларнинг саркардалари сомоний ҳукмдорларнинг измига бўйсунмай қўйган эдилар. Натижада, 999 йилга келиб Бухоро Қорахонийлар
томонидан ишғол қилинди. 1001 йилда М.Ғазнавий билан тузилган шартномага кўра, Амударёнинг шимолидаги барча
ҳудудлар қорахонийларга тегишли бўлиб қолди. Шу тариқа Сомонийлар давлати ўрнида 2 та-
Қорахонийлар ва Ғазнавийлар давлати ташкил топди.
Қорахонийлар Мовароунаҳрни
эгаллашлари натижасида бу ердаги сиёсий,
ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда катта ўзгаришлар рўй берди.
Сомонийлар даврида вужудга келган
марказлашган давлат ўрнида мамлакатни удел тизими (айрим вилоятларга бўлинган тизим) асосида
бошқарув ўрнатилди. Қашқардан Амударёгача чўзилиб кетган катта
ҳудуд бир неча вилоятларга бўлинган эди. Мовароуннаҳр
вилоятларининг пойтахти Самарқанд,
Фрғонанинг пойтахти
эса Ўзган бўлиб, Қашқарда бош хоқон истиқомат қилган.
Шундай улкан ҳудуддаги барча ерлар
қорахонийлар хонаданининг (сулоласининг) шахсий мулки ҳисобланиб, унинг тепасида улуғ (бош) хон турган. Сулола бошлиғи "хонлар хони" ёки
"султонлар султони" номи билан юритилган. Расман 6у "Тамғачхон" деб аталган.
Уделлар (вилоятлар)ни қорахонийлар
авлоди вакиллари бошқарган. Масалан, Шарофуддин исмли Тамғачхон вилоятларни ака-укалари, ўғиллари ва қариндош-уруғларига бўлиб берган, ўзи
эса бевосита Қашқар ва Боласоғунни бошқарган. Демак, илгариги
хонлар, амирлар сингари давлат бошқарувида сулола ворислиги сақланиб қолган. Аммо "хонлар хони" (Тамғачхон) билан вилоят хонлари (илоқхонлар) ўртасида алоқа, муносабатлар
мустаҳкам бўлмаган.
Қорахонийлар давлати бошлиғи лавозими-хоқон тахти меросий
саналган. Маъмурий идоралар иккига бўлинган: даргоҳ ва девонга. Хоқоннинг улуғ хожиби хоқон билан фуқаро ўртасида воситачилик қилган.
Хоқон ҳарбий
қўшинлари черик дейилган, унга сипохсолар қўмондонлик қилган.
Қўшин ўнлик, юзлик, мингликларга бўлинган. Хоқон қошида доим
тўққизта сариқ байроқ хилпираб турган. Хоқонликда
элчи яловоч деб аталган.
Тамғачхонлар
ўз пулларини чиқарганлар. Бу пуллар мисдан ясалган (зарб этилган)
тангалардан иборат эди. Миллий пул чиқараш, маълумки, давлат
мустақиллигининг муҳим аломатларидан биридир.
Қорахонийлар
ўз хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, сомонийлар давридаги
идора бошқарув тартиб-қоидаларини қўллаганлар ва сомонийлар
давлатида хизмат қилган қуйи поғонадаги илмли ходимлардан
фойдаланганлар.
Хоқонлик
ҳудудлари эл вилоятларга бўлинган. Эл-юрт хокимлари "Илоқхон"
вилоят ноиблари "такин" деб юритилган. Илоқхонлар ўз номлари
билан чақа тангалар зарб қилар, вилоятларнинг мустақиллиги
учун интилар эдилар. Вилоят бошқарув маъмуриятида сомонийлар давридагидек сохиббаридлар, муставфийлар
хизмат қиларди. Шаҳарлар ва шаҳар хокими, раис ва
мухтасиблар томонидан бошқарилар эди. Ҳар бир хон ўзига
мустақил бўлишга интилган, бу эса давлатнинг заифланишига олиб келади.
Имомлар,
саидлар, садрлар катта имтиёзга эга бўлганлар. Қорахонийлар уларни иззат қилиб
қўллаб-қувватлаганлар.
Қорахонийлар
даврида бир қатор ижтимоий ўзгаришлар содир бўлди. Уларнинг асосий таянчи
бўлмиш кўчманчи чорвадорларнинг бир қисми деҳқончилик билан
шуғулланиб ўтроқ ҳаётга ўтди. Ўтроқ деҳқон
аҳолиси ўртасида феодал муносабатларнинг ривожланиши тез суръатлар билан
борди ва синфий табақаланиш жараёни кучайди.
Илгари
жамиятда, давлатда катта мавқега, имтиёзларга эга 6ўлган йирик ер эгалари
(маълумки, улар деҳқонлар деб аталарди) қорахонийлар ҳукмронлиги
даврида ўз имтиёз-устунликларини йўқотдилар, хатто кўплари ерларидан маҳрум
бўлдилар, оддий халқ қаторига тушиб қолдилар. Шy
вақтдан бошлаб "деҳқон" сўзи ерда ишлайдиган оддий
табақага тегишли бўлиб қолди. Давлат ихтиёрига ўтган деҳқон
ерлари ҳарбийлар, рухонийлар ва бошқа олий табақа вакилларига
хизматлари эвазига иқта сифатида бўлиб берилади. Шу даврдан бошлаб,
заминдорлар "иқтадорлар" деб атала бошланди.
Қорахонийлар
даврида ҳудудимизда турклашиш жараёни, яъни туркий қабилаларнинг,
туркий тилнинг бу заминда яшаб келаётган шарқий эрон тилида сўзловчи қабилаларга,
элатларга таьсири, туркий урф-одатларининг ёйилиши, ҳаётга кириб
бориши кучайди.
Қорахонийлар
ҳукмронлиги даври ўзбек, уйғур, қозоқ, қирғиз,
туркман, қорақалпоқ ва бошқа туркий халқларнинг
этник шаклланишида муҳим босқич бўлди.
Туркийларнинг
мавқеи ошди, ўтроқ аҳоли сон жиҳатдан кўпайди, аҳоли
ўртасида ижтимоий табақаланиш жараёни кучайди. Мамлакатда
деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, меъморчилик,
маданият, санъат равнақ топди.
XI
асрнинг 40 йилларига келиб қорахонийлар ўртасидаги сулолавий курашлар
оқибатида хонлик иккига бўлиниб кетади. Ғарбий хонлик маркази Бухоро бўлиб,
унга Мовароуннаҳр ва Фарғонанинг ғарбий
ҳудудлари кирган. Шарқий хонлик маркази Боласоғун бўлиб
унинг таркибига Талос,
Исфижоб, Шош, Фарғонанинг
шарқий қисми, Еттисув ва Қашқар ерлари кирган.
Қорахонийларнинг ер, мол, дунё
ва давлат талашиб Ғазнавийлар,
салжуқийлар ва қорахонийлар билан олиб борган урушлари натижасида
давлат кучсизланиб боради. 1130 йилда Қорахонийлар давлати салжуқий
Султон Санжарга қарам бўлиб қолди. 1211 йилда эса Хоразмшох Аловиддин Муҳаммад
қорахонийларга сўнгги зарбани
берди ва Мовароунаҳрда қорахонийлар сулоласини тугатди.
III
Хоразмшохлар
давлати 1017 йилда Маҳмуд Ғазнавий томонидан
забт этиб, ўз мустақиллигидан маҳрум бўлган Хоразм кўп вақт ўтмай
(1044), салжуқийлар давлатига қарам бўлиб қолди. Салжуқийлар
ҳукмдори Маликшоҳ ўз маъмурларидан Ануштакинни Хоразмга ноиб
ҳукмдор қилиб тайинлайди. Ануштакин вафотидан сўнг Хоразмда унинг
вориси Қутбиддин Муҳаммад (1097-1127 ) ноиблик қилди.
Хоразмнинг
мустақиллиги учун кураш XII асрнинг иккинчи чорагидан бошланади. У Қутбиддин
Муҳаммаднинг ўғли Отсиз (1127-1156) номи билан
боғлиқдир.
Моҳир
дипломат ва ғайратли лашкарбоши Отсиз ва унинг ворислари Хоразмни салжуқийлар
тасарруфидан ажратиб олиди.
Отсиз сиёсатини унинг ворислари Эларслон
(1156-1172) ва Алоуддин Такаш (1172-1200 й.) давом эттирдилар.
1156 йилда Султон Санжарга қарши кўчманчилар исён кўтарди. Бунинг оқибатида Салжуқийлар
давлати кескин зарбага учраб, парчаланиб кетди. Хоразмнинг ҳукмронлик
доираси кенгайиб, унинг мустақиллиги
янада мустаҳкамланди. Хоразм давлати, айниқса, Отсизнинг набираси Такаш даврида
кенгайди. У 1187 йили
Нишопурни, 1192 йилда
Райни, 1193 йилда Марвни эгалладн. 1194 йилда Салжуқийлар султони Туғрулбек II га зарба берди. Бутун Шарқ ва ғарбий Эрон ҳудудлари
Такаш қўлига ўтди на Хоразмшоҳлар давлатининг ерлари икки баробардан
кўпроқ кенгайди.
Такаш давлати ҳарбий феодал давлат
эди. Унинг доимий 150 минг кишилик қўшини бор эди. Хоразмшоҳлар давлатининг сиёсий тизими анча
самарали эди. Унда девон бош идора ҳисобланар эди. Девон тепасида турган вазир
давлат ички ва ташқи сиёсатини ўз қўли остидаги ходимлар орқали амалга оширар эди. Такашнинг хотини
Турконхотун туфайли Хоразмга келган турк зодагонлари ва қипчоқлар давлатнинг барча масъулиятли
лавозимларини ва қўшинда қўмондонлик ўрнини эгаллайдилар.
Такашдан сўнг унинг ўғли Султон Муҳаммад Аловуддин
(1200-1220) ҳам Хоразм давлатини
кенгайтириш сиёсатини давом эттиради.
Дастлаб у Хирот ва унинг атрофлари
ҳамда Хуросоннинг Хоразм давлатига киритилмаган вилоятларини эгаллади, У
қорахонийларга зарба бериб, Мовароунаҳрни улар қўлидан тортиб олишга харакат қилди.
XIII аср бошида Хоразм жуда кенг майдонни
эгаллаган буюк давлатга айланган эди. Унинг шимолий-ғарбий ва ғарбий
чегараси Орол ва Каспий денгизи соҳилларидан жанубий ғарбда Ироққа қадар борар эди. Жанубий-шарқий ҳудудлари Ғазна вилоятидан, шимолий-шарқий чегараси эса Еттисув ва Дашти Қипчоқдан ўтар эди.
Бу улкан давлатнинг пойтахти Урганч шаҳри эди. Бироқ қўлга киритилган муваффақиятлар Хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммадни эсанкиратиб қўйди. У ўзини дунёда энг қудратли, енгилмас шоҳ деб ҳисоблади. Шу билан бирга ўзини "Искандари
соний" (Иккинчи Искандар) деб ҳам
атай бошлади.
1217
йил Хоразмшоҳ лашкарларининг Боғдодга қарши юришида омад унча
боқмади. Бироқ, 1219 йил мўғуллар Мовароуннаҳрга ҳужум
бошлаганлиги тўғрисида хабар келди.
Хоразмшоҳ
фақат ташқи кўринишдангина кучли кўринар эди. Вилоят ҳукмдорларининг
исёнлари, халқнинг норозилик харакатлари Хоразмшоҳ давлатни
заифлаштирди. Чингизхон бошлиқ мўғуллар хужумига бардош бера
олмай, салтанат тез фурсатда қўлади.
IV
Фанда
йирик, салмоқли маърифий юксалиш уйғониш, яъни ренессанс деб
аталган. Француз тилидан олинган бу сўз "тикланиш", "уйғониш"
маъносида таржима қилиниб, адабиётга кириб келган. Ренессанс, одатда, у
ёки бу ҳудудда, мамлакатда юз берган моддий, маърифий, маънавий
жиҳатдан катта юксалиш даврини тасниф этишда ишлатилади.
Араблар
босқини натижасида жиддий путур етган ўлкамиз маданияти йиллар ўтиб
бирмунча тикланди ва янги шароитда илм-фан ривожланди, маданий-маърифий соҳаларда
жиддий ижобий ўзгаришлар юз берди. Араб халифалиги ҳам, IX аср бошларига
келиб илм-фан, маърифат аҳамиятини яхшироқ тушунди. Халифаликнинг
янги пойтахти Бағдодда 832 йили "Байтул-хикма"
("Донишмандлар уйи") ташкил этилиб, унинг эҳтиёжи учун катта
маблағ ажратилди. Байтул-хикма қошида иккита расадхона, илмий
марказ ташкил этилиб, дунёнинг турли ерларидан авваллари битилган илмга оид
адабиёт тўпланди, юнонча, лотинча, хиндча, хитойча, форсча ва бошқа
тиллардан арабчага таржима қилинди, ўрганилди. Халифалик бу илм масканига
кўп минтақалардан машҳур олломаларни жалб этди. Хусусан, Ўрта Осиёдан 20 ортиқ олимлар
бу марказда садоқат билан илм-фан ривожига ўз салмоқли хиссаларини қўшган
эдилар.
Минтақамизда
IX асрга келиб арабларнинг маъмурий тазйиқи анча заифлашган, ижтимоий-иқтисодай вазият бирмунча
барқарорлашган эди. Сомонийлар, қорахонийлар ва
хоразмшоҳлар давлатларида нисбатан
осойишталик вужудга келди. Ўлкада моддий ишлаб чиқариш, маданий ривожланиш жараёни анча
тезлашди, шаҳарлар ҳаёти
юксала борди. Ҳунармандчилик
турлари кўпайди, хусусан, тоғ
жинсларини ишлаш, шишасозлик кучайди, савдо-сотиқ ишлари қайта
ривож топди.
Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Марв, Шош, Кубо, Хўжанд, Ўш,
Андижон, Кеш, Кармана, Марғилон, Панжикент каби шаҳарларда турли
илм масканлари бўлган. Кўплаб мадрасалар ишлаб турган, кутубхоналар, китоб
расталари ва бозорлари гавжум бўлган. Кўпчилик оилаларда болалар аввало уйда ўкиб
савод чиқарар, сўнг мадрасаларда ўкишга интилар эдилар. Буларнинг бари ўша
пайтларда маърифат ва маданият ривожи учун зарур бўлган муҳит,
шарт-шароитлар мавжудлигидан далолат беради.
IX-XII
асрларда дунёвий фан ва маданият билан бир қаторда ислом
мазмунини англаш, унинг моҳиятини
ўрганиш, тарғиб
қилишда ҳам катта ишлар
қилинди.
Ислом дини шакллангандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва хадис
талабларига мос равишда пайдо бўлган тасаввуф (суфийлик) таълимоти XI асрга
келиб кенг тарқала бошлади. Ўлкамизда суфийлик асосларини Юсуф
Ҳамадоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Ахмад Яссавий, Сулаймон
Боқиргоний тарғиб этганлар ва ривожлантирганлар. Сўнг Хоразмда
Кубравия биродарлиги, Бухорода Нақшбанд тариқатлари шаклланди. Буларнинг
барчаси ўша даврда ислом маданиятининг шаклланишида маънавиятимиз асосларини
пешлашда, одамларнинг иймонли бўлиб етишишида муҳим ўрин тутган.
Демак,
бир даврда ва бир маконда ҳам
дунёвий фанлар, ҳам диний билимлар
ривожланган, улар бири иккинчисига
кескин зиддиятда бўлмаган. Faрб
мамлакатларида деярли етти аср давомида
инквизиция (зулмат) ҳукм сурган бир вақтда илм-фан қувғинда
бўлиб хурофот эса кенг илдиз отган бир пайтда, мусулмон юртларида, хусусан Ўрта
Осиёда, маънавий-маърифий тараққиёт юз берди ва юксалди. Бу
холатнинг асосий сабабларидан бири исломнинг билимга ижобий қарашидадир.
Айни пайтда, дунёвий илм аҳли исломни нафақат инкор этмади, балки
кўп жиҳатдан унга таянди, мусулмончиликнинг аҳлоқий, маънавий
сифатлари эса уларга мадад бағишлади. Ўлкамиздаги бу юксалишнинг энг
муҳим хислати инсонпарварлик бўлган. Бу давр маданиятининг марказида
инсон, инсоний аыл, хис-туй-у, инсон маънавий бойлигини эъзозлаш, уни
юксалтириш бўлган.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Девон – давлат
бошқарув шакли; хон – туркий халқлар ва мўғул
ҳукмдорларининг унвони; Сарроф – йирик пулларни майдаловчи, қиммат
баҳо буюмларни пулга алмаштириб берувчи; амлоқ – амалдорларга инъом
қилинган ер, сув.
Назорат саволлари
1. IX аср бошидаги
Мовароуннаҳр ва Хуросондаги сиёсий вазият қандай бўлган?
2. Мовароуннаҳрда
Сомонийлар давлати қандай бошқарув тизимини жорий этди?
3. Қорахонийлар
давлати қачон ташкил топди?
4. Қорахонийлар
давлатидаги бошқарув тизими қандай бўлган?
5. Хоразмшоҳлар
давлатига қачон асос солинди?
6. Ренессанс сўзи қандай маънони англатади?
7. Ўрта Осиёда
IX-ХII асрларда маданий ҳаёт қандай бўлган?
Адабиётлар
1. Каримов И.А.
Истиқлол ва маънавият. Т., Ўзбекистон, 1994.
2. Бунёдов З.
Ануштегин –Хоразмшоҳлар давлати. Т., Ғофур Ғулом, 1998.
3. Вамбери Херман.
Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Т., “Фан”, 1990.
4. Машарипов О.
Хоразм тарихидан лавҳалар. Т., 1996.
5. Низомулмулк
Сиёсатнома. Т., “Адолат”, 1997.
6. Ўзбекистон тарихи
(қисқача маълумотнома). Т., “Шарқ”, 2000.
МУҒУЛЛАР
ИСТИЛОСИ ВА ЗУЛМИГА ҚАРШИ КУРАШ
Режа:
1.
Марказлашган мўғуллар давлатининг ташкил топиши. XII
аср бошида Хоразм
давлатидаги ижтимоий-сиёсий
вазият.
2. Мўғулларнинг Ўрта Осиёга истилоси ва
унга қарши кураш.
Истило оқибатлари.
3. Чиғатой
улуси, ундаги
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий аҳвол.
XI-ХП
асрларда мўғуллар ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётда
қолоқ ҳисобланар эди. Уларда хали уруғ-аймоқчилик
муносабатлари кучли бўлиб, асосан чорвачилик, овчилик ва ўзаро товар
айирбошлаш, савдо-сотиқ билан шуғулланиб келишган.
XII
аср охири - XIII аср бошларида мўғул уруғ бошлиқлари орасида
ички курашлар авж олди. Бу курашларда Темучин
исмли баҳодир ғолиб чиқиб,
1204-1205 йилларда кўчманчи чорвадор уруғларни сиёсий
жиҳатдан бирлаштиришга муваффақ
бўлди. 1206 йилда у Онон дарёсининг юқори қисмида қурултой чақирди. Бу қурултойда Темучинга Чингизхон унвони берилди, яъни кучли, қаттиқ,
шиддатли хон маъносини билдирган.
Ана
шу тариқа Темучин кўп сонли жангари қабилалар салтанатининг
кучли ҳукмдорига айланди. Бу
салтанат қудратининг ўзагини
Чингизхон юргизган қаттиқўл ва ҳуқуқий
жиҳатдан асосланган, марказлашган
сиёсат ташкил этди. Диний ва ижтимоий
фаолиятнинг барча соҳаларини ўз ичига олган бу ҳуқуқий
сиёсат 1206 йилдаги қурултойда қабул қилингаи "Ясо"
қонунида асослаб берилган эди.
Таькидлаш жоизки, "Ясо" кўп
йиллик ҳаёт тажрибаси, қабила
ва уруғларнинг урфу-одати, анъанаси, ўзини оқлаган удумлар асосида тузилган эди.
"Ясо"нинг
эълон қилиниши Чингизхоннинг мутлоқ ҳукмдорлигини, ўта
қаттиқ интизомли ва кучли
ҳарбийлашган мамлакатнинг юзага келганлигини исботлайди.
Икир-чикирларигача мукаммал ишлаб чиқилган ва харакатга келтирилган бу улкан
"машина" ўзга давлатлар учун жиддий хавф эди.
Чингизхон
қўшинлари турли қисмга бўлинган бўлиб, ўн жангчига бир бошлик-ўнбоши
ва шунга ўхшаб юзбоши, мингбоши ва туманбошилар қўйилган. Давлат
унвонлари ва мансаблар-улуғ, ўрта ва кичик хокимлар доруғалар, олий
ва қуйи хокимлардан иборат бўлган. Чингизхон давлатининг пойтахти
Қорақурум эди. Ёзув ва ўкишдан бехабар бўлган хон бу борадаги
давлат ишларида уйғурлар ва савдогарлар хизматидан кенг фойдаланар эди.
Чингизхон
1207 йилда ўз мамлакатининг шимолий ерларини, 1207-1208 йилларда Енисой дарёси
хавзасини, 1211-15 йилларда Хитойни эгаллади. Айниқса, Цинь сулоласининг қулатилиши
ва унинг натижасида эришилган беҳисоб ҳарбий ўлжа ва бойлик,
замонавий жанг асбоблари ва ускуналар Чингизхон қўшинини янги юришларга
илҳомлантирди. Мўғуллар давлати қисқа муддат ичида Ўрта
Осиёдаги Хоразмшоҳлар давлатига чегарадош мамлакатга айланди.
Шундай сиёсий
шароитда Чингизхон ва
Хоразмшоҳ давлатлари ўртасида
элчилик муносабатлари ўрнатилди. 1216 йил Чингизхон
хузурига Хоразмшоҳ ўз элчиларини юборади. Ўзаро тотувлик ва дўстлик
қарор топиб, икки давлат ҳудудларида савдогарларнинг эркин қатновига хохиш
билдирилди. Сўнг, 1218 йили Хоразмшоҳ
янги элчиларни юборади. Бунга жавобан
Чингизхон Махмуд Яловоч бошчилигида
Xopaзмшoҳ давлатига элчи юборади. Аммо муносабатлар борган сари
кескинлашиб бормоқда эди.
1218
йил Чингизхон Хоразмга навбатдаги 500 туя ҳамда 450 савдогарлардан иборат
савдо карвонини жўнатади. Бироқ Ўтрор ноиби Иналхоннинг фармонига
кўра, карвон таланади, савдогарлар қириб ташланади.
Чингизхон
бу воқеадан ниҳоятда дарғазаб бўлсада, ғазабини босиб, Ибн Куфрож Буғрони
икки ишончли мулозим кузатувчилар билан бирга Хоразмшоҳ хузурига элчи қилиб
юборади. Чингизхон айбдорни жазолаш, Иналхонни унга топширишни талаб
қилади. Хоразмшоҳ Чингизхоннинг талабига жавобан элчини ўлдиришни
ва икки мулозимни соқол-мўйловини қириб шармандали қилиб қайтариб
юборишни буюради. Бу воқеалар икки давлат ўртасида ҳарбий тўқнашув
муқаррар эканлигини кўрсатади.
Хоразм
мамлакатининг ҳарбий қудрати, географик ҳолати давлат
бошқарувидаги қарама-қаршилик ва заифликларини обдон ўрганган
Чингизхон ижтимоий-сиёсий вазият уруш учун ниҳоятда қулай эканини
тушунади ҳамда 1218 йили чақирилган навбатдаги Қурултойда
ҳарбий харакатлар тактикасини ишлаб чиқади.
II
1219
йилнинг кузида Чингизхоннинг деярли 600 минглик қўшини тўрт йўналиш бўйича
Хоразм ерларига ёпирилиб келади. Ўгиллари
Чиғатой ва Ўқтой Ўтрор (Сирдарё бўйида)га, яна бир ўғли Жўжи Урганчга,
Чингизхоннинг ўзи Бухорога хужум бошлайди.
Аловуддин
Муҳаммад ўтказган Машварат (ҳарбий кенгаш) унинг ўжарлиги билан нотўғри тактикани маъқуллайди.
Улкан қўшин тор шаҳарларга бўлинган холатда жўнатилади ва
жангларнинг бошидаёқ ягона бошқариладиган қўшин сунъий
равишда парчаланиб, тарқоқ холатга тушиб қолади. Умумий
назоратдан халос бўлган бир қанча
лашкарбошилар илгарилари қачонлардир Муҳаммаддан кўрган аламларидан
чиқиш мақсадида қўл остидаги қўшинлари билан душман
томонга ўтиб кетадилар. Қорача Хожиб, Сафий Ақра, Бадриддин Амид
каби саркардалар сотқинлик йўлига кирадилар.
Аммо
оддий халқ ва ўз ерининг озодлиги учун курашган хокимлар мўғуллар
истилосига қарши жиддий курашга бел боғлайди. Ўтрор шаҳри
Иналхон бошчилигида 5 ой давомида қамал холатида босқинчилар
хужумларини даф этадилар. Ниҳоятда катта талофат кўрган мўғуллар
куч сафарбар этиб шаҳарни эгаллагач, унинг химоячиларидан шафқатсиз ўч оладилар
ва улар бўйсунмас шаҳарни ер юзидан йўқ қилиб ташлаш
учун кўп харакат қилганлар.
Нотенг
душманга қарши Гурхон бошчилигидаги 400 жангчи 12 кун давомида
Бухоронинг Арк қалъасида таслим бўлмай, умрининг охиригача курашадилар. Аламга минган мўғуллар бунга жавобан
бухороликларнинг 30 мингини қириб
ташлайдилар. 1220 йил мартида Самарқандга қарши харакат бошланади.
Жанглар натижасида шаҳарликларнинг 75 фоизи халок бўлган ёки асирликка
олинган.
Самарқанд
жангидан сўнг Аловуддин Муҳаммад тахликага тушиб, ўз мамлакатидан қочa
бошлайди. Аввал Ироққа, сўнг Каспий бўйларига кетади. 1221 йилнинг
февралида у аянчли тарзда вафот этади.
Мўғулларга қарши мардонавор курашган яна бир тарихий
шахс Темур Малик эди. У ўзи хокимлик қилган Хўжанд шаҳрини метин қалъага айлантиради. Маълумотларга, кўра Чингизхон бу шаҳарни эгаллашга
салкам 70 минг кишини сафарбар этган. Узоқ муддатли оғир жанглардан холсизланган Темур Малик ўзиниг
охирги одамларини 70 та қайиққа жойлаб Сирдарё ўзанидан Урганч ерларига олиб кетади. У ерда унинг қўшинлари
янги тахт вориси Жалолиддинга қўшилади. Урганч химояга тайёрланади.
Чингизхон бу шаҳар истилосига энг
сара 50 минг кишилик аскар кучларни ташлайди. Мўғуллар шафқатсиз жанг олиб борадилар. Шаҳар
химоясида сабот турган 76 ёшли шайх Нажмиддин Кубро (асл исми-шарифи-Ахмад ибн Умар Хивакий)нинг
"Ё Ватан, ё шарафли ўлим" деб қилган хитоби ила ҳар қайси уй учун жанг олиб борилади. Урганч кураши етти ой давом этади. Халигача
мўғуллар ҳеч ерда бунчалик кўп талофат қурмаган эди.
Жалолиддин Мангуберди Нишопур, Ғазна, Нисо каби шаҳарлар атрофида мўғулларга
қақшатгич зарбалар беради. Ғазна яқинидаги Волиён қалъасидаги жангнинг ўзида мўғуллардан
9 мингтаси халок
бўлганди.
Айниқса, 1221
йилнинг ёзида Парвона даштида Кайкур нўёи бошчилигидаги 30 минглик қўшин
Жалолиддин томонидан тор-мор этилганлиги Чингизхонни ғайратга солди. Энди
унинг ўзи Жалолиддинга
қарши қўшин
тортади. Ўзаро ўлжа
талашуви натижасида аразлаб кетган Сайфиддин Ўғроқдан ажралган Жалолиддин кўп сонли душман олдида
чекинишга мажбур бўлади. Хинд ерларида Жалолиддин яна янги қўшин тузишга муваффақ бўлади. Бу қўшин харакати туфайли Ироқ, Эрон, Грузия ва Озарбайжондаги ватанпарварлар
ҳам мўғулларга нафрат билан қарайди. 1227 йилнинг сентябрида Исфахон
(Эрон) шаҳри яқинида Жалолиддин катта мўғул қўшинларини мағлубиятга учратади.
Аммо имкониятларнинг
чекланганлиги, вазиятнинг
мураккаблиги ҳамда ички келишмовчилик туфайли Жалолиддин қўшинлари
тарқоқ
холатга келиб қолади. Вақтдан фойдаланган мўғуллар унинг қароргоҳида ҳам фитналар уюштиришга
эришдилар. 1231 йил августида Жалолиддин халок бўлади.
У ўн йил давомида Марказий Осиёнинг турли нуқталарида мўғулларга қарши курашди. Ўз халқи ерининг
мустақиллиги ва озодлиги йўлида астойдил курашди. Гарчи халок бўлган бўлса-да Жалолиддин Мангуберди бўйсунмас ватанпарвар, миллий қаҳрамон сифатида тарихда ўчмас из қолдирди.
Шундай қилиб, 140 йил ҳукмронлик қилган буюк Хоразмшоҳлар давлати ва уни бошқарган хонадон
якун топди.
Истило ниҳоятда оғир иқтисодий-маданий
оқибатларга сабаб бўлди. Гуллаб-яшнаган воҳалар хувиллаб қолди, ўнлаб шаҳарлар бутунлай йўқ
бўлиб кетди. IX-XII асрда яратилган ноёб ёдгорлик ва меъморий
асори-атиқалар вайрон этилди. Археолог Вяткин Бухоро остонасида топган
320х70м майдондаги ярим метрлик кул қатлами ёндириб юборилган ёзма манбалар
эканлиги аниқланган. Бу урушда салкам 1 миллион одам қирилиб кетган эди.
III
Забт
этилган ўлка ва вилоятларни Чингизхон ҳаётлик пайтидаёқ ўғиллари
ва набираларига тақсимлаб берди. Шарқий Туркистон, Еттисув ва
Мовароуннаҳрга унинг иккинчи ўғли Чиғатой эга бўлди. Чингизхон
вафотидан сўнг (1227 й.) Ўқтой мўғуллар давлатининг улуғ
хоқони қилиб тайинланди. Туркий аҳоли одати бўйича
подшоҳ қоон ёки хоқон
деб, улус ҳукмдорлари эса хон деб юритиларди.
Чиғатой
давлатини бошқаришда ўзига бўйсундирилган халқларнинг юқори
табақа вакиллари хизматидан фойдаланар эди. У Мовароуннаҳрни бевосита идора этиш
ишларини хоразмлик савдогар судхўр Махмуд Яловочга беради. Махмуд Яловоч халқдан турли солиқлар
ундириб берар эди. Калон деҳқонлардан олинадиган асосий солиқ
бўлиб, хосилнинг 10/1 қисмини ташкил қилган. Копчур чорвадордан олиниб,
"Ясо" қонуни бўйича аҳолидан Шулси деб аталган солиқ ундирилган.
Юқоридаги солиқ ва мажбуриятлардан ташқари аҳоли яна маҳаллий тўраларнинг зулмидан азоб чекар эдилар.
Босқинчилар ва маҳаллий зодагонларининг
зулм ва ситамларига қарши халқ бир неча бор курашга кўтарилди. 1238 йилда Бухорога яқин
Тороб қишлоғида бошланган қўзғолонга шу қишлоқлик
ҳунарманд
Махмуд Торобий бошчилик қилди. Қўзғолонга Бухоро руҳонийларининг бошлиғи Шамсуддин Маҳбубий ҳам қўшилди. Қўзғолончилар мўғул
лашкарларини Бухоро остоналарида тор-мор келтирдилар. Маглубиятта учраган мўғуллар
Карманага чекинадилар. Махмуд Торобий ўзини Бухоро ва атроф юртларнинг ҳукмдори деб, Шамсуддин Маҳбубий эса садр деб расмий равишда эълон қилди.
Кармана остоналарида қўзғолончилар
билан мўғуллар ўртасида қаттиқ жанг бўлади. Бу жангда мўғуллардан
10 минг киши ўлдирилади.
Аммо қўзғолончиларнинг раҳбари Махмуд Торобий ва Шамсуддин Маҳбубийлар ҳам жангда халоқ
бўлади. Махмуд Торобийнинг укалари Мухаммад ва Али қўзғолонга раҳбарликни ўз қўлларига олган бўлсалар-да, улар ёшлик ва тажрибасизлик қилдилар.
Хўжандга етиб келган
Махмуд Яловоч қўзғолонни шафқатсизлик билан бостиради ва қўзғолончилар
қаттиқ жазоланади. Махмуд Торобий қўзғолонининг
аҳамияти катта эди.
Махмуд
Яловоч амалидан четлатилади ва Пекинга хукмдор қилиб тайинланади. Чиғатой улусига
Яловочнинг ўғли Маъсудбек ноиб
ҳамда ижарадор қилиб тайинланади.
XIII асрнинг ўрталарида мўғуллар
давлатининг умумсиёсий аҳволи оғирлашди. Чингизийлар ўртасида зиддиятлар
кучаяди. 1251 йил Қорақурумда чакирилган курултойда зиддиятларга чек куйиш
мақсадида Гулухоннинг бош фарзанди Мунка улуг хоқон этиб сайланади.
Мунка даврида Чиғатой улуси тугатилади. Аммо тез орада Чигагой набираси
Олғухон Олтин ўрдага карши кескин чоралар куриб, 12-60- йилларда Чиғатой улусини қайтадан тиклашга муваффақ бўлади.
XIII асрнинг 70-80 йилларида Мовароуннаҳрда
секинлик билан бўлсада,
шаҳар ҳаёти, ҳунармандчилик ва савдо мунособатлари жонлана бошлади.
Маъсудбек пул ислохоти ўтказиб, ўлканинг 16 шаҳар ва вилоятларида бир хил
вазн ва ўлчовда юқори қийматга эга бўлган кумуш тангалар
зарб эттириб, муомалага киритди. Чиғатой авлодлари ўтроқ
маданий ҳаётга интилиб, аста-секин маҳаллий аҳоли билан қўшилиб
кетадилар. Улар хокимиятларини мустаҳкамлаш мақсадида ислом динидан
фойдаланадилар Чиғатойнинг набираси Муборакшоҳ (1364 й.)
мўғул ҳукмдорларидан биринчи бўлиб исломни қабул қилган.
Чиғатой
хонларидан бири Кебек (1318-1326 йй.) қадимги Насаф шаҳри ёнида
ўзига сарой қурдирган. Сарой мўғул тилида "қарши"
деб юритилган. Кейинчалик бу сарой атрофида янги шаҳар қад кўтаради
ва у ҳам "Қарши"
деб атала бошланади.
Кебек
давлатни идора этиш тизимини ва унинг иқтисодий ҳаётини тартибга
солиш мақсадида маъмурий ва пул соҳасида ислохот ўтказади. Бу
ислохотлар қадимий аньаналарга баҳдам бера олмаган бўлсада, у
Мовароуннаҳрда феодал давлатни мустаҳкамлашда ижобий рол ўйнади. Кебек
даврида ички ва ташқи савдони яхшилаш мақсадида мамлакатда ягона
пул бирлиги жорий қилинди.
Чиғатой
улуси ҳукмдорлари даврида ерга эгалик қилишнинг тўрт тури мавжуд
эди: 1. Мулки девон, яъни давлатга карашли ерлар; 2. Мулки инжу-хон ноиблари ва
уларнинг авлод-аждодларига қарашли ерлар; 3. Мулки вақф-масжид, мадраса,
хонақо, мозор ва мақбараларга тегишли ерлар; 4. Хусусий мулк ерлар.
1269
йилда Чиғатой улуси икки қисмга
бўлиниб кетади. Унинг Шарқий қисмида - Шарқий Туркистон,
Еттисувда мўғулларнинг Дуғлат амирлиги, ғарбий қисмида
эса Моворауннаҳр амирлиги ташкил
топади.
Мўғуллар
босқини ўлкамиз моддий ва маданияти тараққиётини бир неча
юз йиллар орқага юборди.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Доруға –
ҳарбий маъмур; изофа – заҳира қисм; кешик – ҳарбий
гвардия; калон – ер солиғи; шулен – озиқ-овқат солиғи.
Назорат саволлари
1. Марказлашган мўғуллар
давлати қачон қаерда ташкил топди?
2. ХII аср охири –ХIII
аср бошларида Хоразмшоҳлар давлатидаги сиёсий аҳвол қандай
бўлган?
3. Мўғулларнинг Ўрта Осиёга истилоси неча йўналишда бошланди?
4. Мўғулларга
қарши курашда кимлар қаҳрамонлик кўрсатди?
5. Чиғатой улуси
қачон ташкил этилган?
6. Чиғатой
улусидаги бошқарув тизими қандай бўлган?
7. Махмуд Торобий
қўзғалонининг сабабларини аниқланг?
Адабиётлар
1. Буниёдов З.
Ануштагин –Хоразмшоҳлар давлати. Т., Ғофур Ғулом, 1998.
2. Вамбери Х. Бухоро
ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Т., 1990.
3. Зайниддин
Ҳ. Жалолиддин Мангуберди. Т., “Фан”, 1993.
4. Машарипов О.
Хоразм тарихидан лавҳалар. Т., 1996.
5. Жалолиддин
Мангуберди. Т., “Шарқ”, 1999.
6. Сагдуллаев А. ва
бошқалар. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият қуриш
тараққиёти. Т., 2000.
АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР
ДАВРИДА ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ. ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА
МАДАНИЙ ҲАЁТ
Режа:
1. Амир
Темурнинг улкан салтанат ташкил этиши.
2. Марказлашган Темур давлатининг маъмурий ва
ҳарбий тузилиши.
Темур тузуклари. Давлатнинг ички ва ташқи сиёсати.
3.
Темурийлар даврида ижтимоий,
иқтисодий ва
маданий ҳаёт.
XIV
асрнинг 50-60 йилларида Мовароунаҳрда
феодал тарқоқлик ғоятда
кучайиб, ўзаро кураш янада
кескинлшади. Хондамирнинг ёзишича, улус
XIV
асрнинг 50 йиллари охирида Мовароунаҳрда амирларнинг ўзаро кураши
кучайиб, Амир Қазоғон ўлдирилади. Мамлакатда сиёсий парокандалик
авжига чиқиб, ҳар
жиҳатдан оғир танглик содир бўлади. Бундай вазиятдан фойдаланган
Мўғул хони Туғлуқ Темур 1360-1361 йилларда
Мовароуннаҳрга бирин кетин бостириб киради. Бироқ
Мовароуннаҳр амирлари мўғул босқинчиларига қарши
курашга журъат эта олмадилар. Амир Темурнинг амакиси Кеш вилоятининг ҳукмдори
Хожи Барлос Хуросонга қочади.
Темур
мўғуллар ўзбошимчалигига йўл қўймаслик учун Туғлуқ
Темурхон хизматига киради. 25 яшар Темир Шаҳрисабз хокими этиб
тайинланади. 1362 йилда у Балх хокими Амир Хусайн билан яқин бўлиб, улар
мўғуллар ҳукмронлигига қарши курашишга ахд қиладилар. 1363-1364
йилларда улар қўшин тўплаб Сейистон, Бадахшон ерларига муваффақиятли
юришлар қиладилар. 1364 йили Туғлуқ Темурхон
Мўғулистонга чекинишга мажбур бўлади. Бироқ, 1365 йилда Туғлуқ
Темурнинг ўғли Илёсхўжа катта қўшин билан Мовароуннаҳрга
хужум қилади.
Чиноз
яқинидаги Чирчиқ дарёси бўйида
машҳур «Жанги лой» (лой жанги) бўлиб ўтади. Жангда Амир Ҳусайн ва
Темур қўшинлари енгилади.
60-йилларда
Мовароуннаҳрда сарбадорлар харакати кучайиб кетди. Самарқанд харакат марказига айланди. Қўзғолонга
толиби илм Мавлонзода Самарқандий, оқсоқол Абу Бакр ва Хўрдаки Бухорийлар бошчилик
қилади. Илёсхўжа аввал Самарқандни, сўнгра эса бутун Мовароуннаҳрни ташлаб чиқиб
кетишга мажбур бўлди. Шаҳарда халқ хокимияти ўрнатилди ва айрим
ислохотлар ўтказилди. Улар жумласига молу мулкларни чеклаш, солиқ ва мажбуриятларни камайтириш, камбағалларга
имтиёз ва енгилликлар беришни киритиш мумкин.
Темур
ва Хусайнлар Самарқандга келишади ва сарбадорлар раҳбарлари билан
учрашади. Амир Xусайн уюштирган машьум фитна натижасида сарбадорлар
раҳбарларининг айримлари ўлдирилади.
Темур
ва Хусайн ўртасида бошланган зиддият ва низолар 1370 йилдаги Балх жангида ўз
поёнига етади. Ғолиб чиққан Темур Мовароуннаҳр
марказидаги ерларнинг танҳо ҳукмдорига айланади ва амир унвонига
сазовор бўлади.
Мовароуннаҳр
мўғуллардан озод қилиниб, мустақил давлат барпо этилган
булса-да, бироқ мамлакатда барқарорлик, тинчлик ўрнатилган эмас
эди. Бир томондан, айрим вилоят ҳукмдорлари Амир Темур хокимиятини тан
олишдан бош тортиб турган бўлса, иккинчи томондан, мамлакатнинг шарқий ва
шимолий қисмлари нотинч эди.
Бу
орада Амир Темур Мўғулистон хокими Қамариддин билан йигирма йил
(1371-1390) мобайнида етти марта уруш қилиб, ғалаба козонди. Темур
ўзига иттифоқчи деб билган Тўхтамишга ёрдам кўрсатиб, уни Оқ Ўрда
хони Ўрисхон тахтига ўтказади. Тўхтамиш эса Олтин Ўрда ерларига ҳам кириб
боради. Муваффақиятлардан эсанкираган Тўхтамиш Темур ерларига ҳам
кўз олайтира бошлади ва очиқдан очиқ унга қарши курашга ўтади.
Натижада, Амир Темур Тўхтамишга қарши уч марта қўшин тортишга
мажбур бўлади. 1389 йилда Жиззахнинг Аччиқ мавзейида, 1391 йили Қундузчада
ва 1395 йили Терек дарёси бўйида жанглар бўлиб ўтди.
Амир
Темурнинг Тўхтамиш устидан ғалабаси, фақат Ўрта Осиё учун эмас,
балки Европа, шунингдек, рус князликлари
учун ҳам аҳамият касб
этган эди.
Амир Темур давлат чегараларини
кенгайтиришга ҳам эътибор
берди.
Бу даврда Олтин Ўрда, Хуросон ва Эронда ҳукм сурган ижтимоий-сиёсий вазият унинг учун қўл келади. 1381 йил Темур Хиротни эгаллади, 1381-1384 йиларда Эроннинг катта
қисми бўйсундирилди.
Уч йиллик (1386-1388) ҳарбий юришлар оқибатида Жанубий Озарбайжон,
Ироқнинг шимолий қисми, Гуржистон
ва Арманистондаги ерлар эгалланади. У беш йиллик ypyш (1392-1396) давомида ғарбий Эрон,
Ироқ ва Кавказни эгаллайди. 1399-1404 йиллардаги етти йиллик уруш, энг
шиддатли ва энг йирик жанглардан бўлиб, унинг оқибатида Шомнинг
Халаб, Хумс, Баалбек, Дамашқ каби йирик шаҳарлари ва Ироқнинг Убулистон
ўлкаси билан Бағдод, шунингдек, Туркиянинг катта қисми
эгалланди. Сараланган
кучли армияга эга бўлган Боязид I билан жанг 1402 йилнинг 20 июлида Анқара шаҳри яқинида бўлиб ўтади. Салкам 400 минг аскар қатнашган уруш Темурнинг ғалабаси билан
тугайди. Боязид устидан қозонилган ғалаба билан Амир Темурни Франция қироли Карл VI, Англия кироли Генрих IV ҳамда Кастилия ва Лион қироли Генрих III лар табриклаб, Темурга ўз номаларини юборади.
Чункн, Сохибқирон уйғонаётган Европага улкан хавф солиб турган Усмоний турклар
давлатига зарба бериб, бутун Европанинг холоскорига айланган эди.
Кичик Осиёдан Самарқандга қайтган
Амир Темур 1404 йилнинг ноябрида 200
минг қўшин билан Самарқанддан
Хитой сафарига чикди. Бироқ Хитой устига юриш Амир Темурнинг тўсатдан вафот этиб қолиши (1045 й. 18 феврал) туфайли амалга ошмай қолди.
Шундай қилиб, Амир Темур Қора
денгиздан Шарқий Ҳиндистонгача, Урал тоғларидан Форс кўрфазигача бўлган
катта ҳудудда ўз салтанатини барпо
этади.
II
Амир Темур давлати кенг тармоқли бошқарув ва маъмурий тизимга эга
бўлган. Гарчи ўша
даврда турк ва мўғул қабилалари орасида қабул қилинган қоидага биноан Давлат тепасида расман
чингизийлар сулоласига мансуб қўғирчоқ хонлар - аввал Муҳаммад Суюрғотмиш, кейин ўғли Махмуд Султон турган бўлса-да, мазкур тизим ягона ҳукмдор - Амир Темурга бўйсундирилган эди.
Бошқарув икки идорадан: даргоҳ ва
вазирлик девонидан иборат бўлган. Даргоҳни Олий ҳукмдор бошқарган, унинг девонлар, маҳаллий
- хокимият идоралари билан боғланиб
туриш ишлари Олий девон зиммасида бўлган.
Олий девонда-ижроия хокимиятида бош вазир, ҳарбий вазир,
мулкчилик ва солиқ ишлари вазири,
молия вазири турган. Сархадлар ва тобе мамлакатларнинг билан шуғyллaнyвчи яна уч вазир бўлган, улар ҳисобот бериб турган.
Девон
хузурида диний
ишлар билан боғлиқ масалалар бўйича қози, мамлакат фуқаролари ишлари билан шуғулланувчи фуқаролик қозиси, олий руҳонийлар мартабалари-арзбеги, садри аъзам,
шайхулислом ва ахдос қози мансаблари таъсис этилган.
Маъмурий жиҳатдан Амир Темур давлати
ноиблар ва туманларга бўлинган, Мовароуннаҳрдан ўз тасарруфидаги барча ерларни Амир Темур улусларга бўлди. Тўнғич ўғли Муҳаммад Жаҳонгирга Балҳ вилояти, иккинчи ўғли Умар Шайхга Форс вилояти, учинчи ўғли Мироншоҳга Озарбайжон, Ироқ ва Арманистон, кенжа ўғли Шоҳрухга Хуросон, Жўржон, Мозондарон, Сейистон берилди.
Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъат ва давлат
бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у "Темур тузуклари" номи остида шуҳрат топган. Бу асар шахсан Темурнинг оғзидан ёзиб олинган, деб ҳисобланади. Унда давлатни бошқаришда
кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг йўналиши ва вазифалари, вазир ва қўшин
бошлиқларини сайлаш,
сипоҳларнинг маоши,
мамлакатни идора этиш тартиби, давлат арбоблари ва қўшин бошлиқларининг бурчи ва вазифалари, амирлар
вазирлар ва бошқа мансабдорларнинг тожу тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини такдирлаш тартиби ва
бошқалар хусусида баён этилади.
Амир Темур фикрича, давлат хизматчилари,
хусусан вазирлар тўрт
зарур хислатга эга бўлишлари лозим: 1) олийжаноблик ва улуғворлик; 2) ақл-фаросатлилик; 3) раият ва қўшин
аҳволидан хабардорлик; 4) сабр
чидамлилик ва тинчликсеварлик.
Амир Темур муҳим давлат ишларини ҳал этиш учун чақириладиган кенгашларга катта аҳамият
берган «ўз ишларимнинг ундан тўққиз қисмини мен кенгашлар
оқсоқоллар, амирлар, вазирлар, ақлли ва кўпни кўрган кишилар маслахати
асосида, фақат бир қисмини қилич ёрдамида хал қилдим», - деган эди. Кенгашнинг қарорисиз Амир Темур ҳеч қандай ишга киришмас эди.
Давлат бошқаруви тизиминннг энг
муҳим таркибий қисми қўшин бўлиб, уни такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга Темур
алоҳида
аҳамият берган. Амир Темур
жаҳон ҳарбий санъати
тарихида биринчи бўлиб қўшинни жанг майдонида етти қўлга (қисмга)
бўлиб жойлаштириш тартибини жорий қилди. Темур ўз армиясининг
жанговор тайёргарлигига алоҳида эътибор бериш билан биргаликда, у аскарларнинг руҳий-маънавий холатига ҳам шунчалик катта аҳамият берган, уларнинг
моддий таъминоти тўғрисида ҳам доимо ғамхўрлик кўрсатган. У ўз тузукларида ҳам бунга алоҳида тўхталиб ўтган. Шунинг учун ҳам унинг садоқатли, темирдек мустаҳкам, жанговор қўшини ҳамиша
зафарлар кетидан зафарлар қучди.
Амир Темурнинг муҳим тарихий
хизматларидан бири шуки, у ўз она юрти-Мовароуннаҳрни тор, биқиқ холатдан кенг доирага олиб чиқиб, уни бошқа географик кенгликлар
билан яқиндан боғлаб, улар ўртасида ҳар тарафлама иқтисодий, тижорат ва
бошқа алоқаларни ўзаро манфаатли асосларда кучайтиришга катта
эътибор берди. Турли мамлакатларни боғловчи савдо карвонлари бехатарлиги,
осойишталигини таъминлаш, айниқса, Буюк ипак йўли шуҳратини тиклаш борасида қилинган саъй-харакатлар муҳим
аҳамият касб этади. Натижада, Шарқу-Ғарб, Жанубу-Шимол ўртасидаги элчилик ва
савдо-тижорат муносабатлари янада кучайди, бу эса Темур давлатининг
ижтимоий-иқтисодий ва маданий юксалишида ҳал қилувчи рол ўйнади.
Амир Темур моҳир дипломат сифатида қайси мамлакат билан алоқа
боғлашга йўл тутса, у даставвал, икки ўртадаги ҳар бир масала, муаммони урушсиз,
низоларсиз тинч, музокаралар йўли билан ҳал этишга интилган, бошқа ҳукмдорларни шунга даъват этган. Уруш
харакатларига эса фақат ноилож ҳоллардагина изн бериларди. Хусусан, Сохибқироннинг Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон, Туркия султони Боязид Йилдирим сингари
ҳукмдорлар
билан аввал бошда олиб борган мулоқоту ёзишмалари ҳам бунга яққол гувоҳлик беради.
Амир Темур ўз салтанати ва айниқса, унинг пойтахти Самарқанднинг
ободонлигига алоҳида аҳамият берди. Унинг ҳукмронлиги даврида Табризда
масжид, Шерозда сарой, Бағдодда Мадраса, Туркистонда Амад Яссавий қабри устига мақбара барпо қилдирди. Худди шу даврда
Самарқандда Шоҳи Зинда меъморий ёдгорликларининг мақбаралари, ҳозирги вақтда
Бибихоним номи билан машҳур бўлган
Жомъе Масжиди, Гўри
Амир даҳмаси, Кешда
Оқсарой, Кўксарой
ва Бўстонсарой қабилар
бунёд этилди. Пойтахт атрофида гўзал боғлар яратилди.
III
Амир Темур валиаҳд этиб набираси Пирмуҳаммадни
тайинлаган эди. Бироқ Мироншоҳнинг ўғли Халил Султон Мирзо 1405
йилнинг 18 мартида Самарқандни эгаллаб, ўзини "Мовароуннаҳрнинг
олий ҳукмдори"
деб эълон қилди.
Бир неча йил тўхтовсиз давом этган урушлар натижасида бир
қанча темурий шаҳзодалар, шу жумладан валиаҳд Пирмуҳаммад оламдан ўтди, қудратли салтанат парчаланиб кетди.
1409 йил Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мовароуннаҳр ва Хуросонни
эгаллаб, Мовароуннаҳрни тўнғич ўғли Улуғбек ихтиёрига беради. Ўзи эса Хиротга қайтиб, Хуросон давлатини идора қилишни давом этдиради.
Улуғбек Самарқанд тахтини
эгаллаган пайтида 15 ёшли успирин йигит эди. Шунинг учун Шоҳрух тажрибали амир Шоҳмаликни унга оталиқ қилиб тайинлайди. Икки йилдан сўнг
яъни 1411 йилдан бошлаб Улуғбек то умрининг охиригача (1449 й.) Мовароуннаҳр мамлакатини танҳо бошқаради.
Улуғбек асосий фаолиятини давлатни
идора қилиш, илм-фанни равнақ топтириш, мамлакат ободончилигини
яхшилашга бағишлади.
Улуғбек ноилож холлардагина қўшин
тортишга мажбур бўлган. 1414 йили у Фарғонада Амирак Ахмад исёнини, 1425
йил мўғуллар харакатини бостиришда ғалаба
қозонади. 1427 йилги
Дашти қипчоч ҳукмдорларидан Бароқ ўғлонга қарши юриши Улуғбекка нихоятда қимматга тушди. 1428 йил Абулхайрхон
бошчилигида Дашти қипчоқ давлати билан кўп бор туқнашувларга тўғри келди. Бунинг оқибатида эса
аста-секин Мовароуннаҳр давлатининг парчаланиш ва заифлашиш жараёни
юз берди.
Муҳаммад Тарағай Улуғбекнинг тарихдаги ўрни унинг
давлат арбоби сифатидаги кўп йиллик фаолиятидан кўра ҳам афзалроқ
бўлган буюк олимлик, илму - урфон хомийси мақомидаги улкан хизматлари билан белгиланади. Улуғбек
фармони билан 1417 йилда Бухорода, 1417-1420 йилларда Самарқандда ва 1433
йилда Гиждувонда мадрасалар қад кўтарди.
Улуғбек атрофида уюшган кўплаб буюк қомусий олимлар - Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Муҳаммад Али Қушчи, Муҳаммад Хавофийлар илм-фаннинг турли соҳаларида, айниқса астрономия, математика сингари
аниқ фанлар бўйича баракали ижод қилдилар ҳамда ўзларидан салмоқли илмий мерос қолдириб кетдилар. Улуғбек
расадхонасида 1018 та юлдузлар харакати ўрганилиб жадвал тузилди. Унинг қаламига мансуб "Зижи Қўроғоний" асари ўзининг илмий ечимлари, хулосалари билан
ҳозирга қадар ҳам жаҳон
олимлари эътиборини қозониб келмоқда.
Мирзо Улуғбек "Тўрт улус тарихи" номли тарихий асар ҳамда
мусиқага бағишланган беш рисола ҳам ёзади.
Шундай қилиб, Темур ва темурийлар
даврида ўлкамизда фан ва маданият барқ уриб ўсди, ривожланди ва камол топди. Фан ва
маданиятнинг қайси бир соҳасини кўздан кечирмайлик, диёримиз XIV-XV асрларда жаҳон цивилизациясининг олдинги сафларидан
жой олганлнгининг гувоҳи бўламиз. Темурийлар сулоласи даври жаҳон фани ва
маданиятининг Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Баҳовуддин Нақшбанд, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор каби улуғ вакилларни етиштириб берди. Бу даврда
замонасининг истеъдодли шоирлари ва адиблари Лутфий, Бобур, Абдураҳмон Жомийлар яшаб ижод этишган. Лутфий нафис ўзбек
тилида асарлар ёзиш билан бирга тожик тилида ҳам қасидалар битди. Лутфийнинг
"Зафарнома", "Гул ва Наврўз" достонлари шу давр бадиий
адабиётининг дурдоналаридан биридир. Бу давр маданияти тараққиётида
улуғ шоир Абдураҳмон Жомийнинг роли буюкдир. Жомийнинг
йирик ва машҳур асари еттита катта достондан иборат "Хафт авранг",
"Бахористон" қабилардир.
Алишер
Навоий ҳомийлигида Мирхонд, Хондамир, Васифий ва бошқа тарихчилар
ижод қилдилар Хондамир 63 йиллик умри давомида тахминан 13 та асар ёзган,
улардан бизгача саккизтаси етиб келган.
Темур
ва темурийлар даврининг улкан муваффақиятларидан бири тасвирий санъатнинг
гуркираб ўсганлиги бўлди. Ўз замонасининг машҳур рассоми Камоллиддин
Беҳзод ўзининг хайратомуз рассомчилик санъати билан "Монийи
соний" (иккинчи Моний) ва "Шарқ Рафаэли" номи билан
жаҳонга машҳур бўлган.
Камоллиддин
Беҳзод томонидан яратилган шоир Абдулло Хотифий, Хусайин Бойқаро,
Шайбонийхон портретлари, Саъдийнинг "Бўстон" китоби ва Низомийнинг
"Ҳам са"сига ишланган расмлар халқнинг нодир ёдгорликлари
сифатида Тошкент, Санкт-Петербург, Лондон, Теҳрон ва бошқа
шакарларнинг музей ва кутубхоналарида сақланмоқда.
XIV-XV
асрлардаги Мовароуннаҳр ва Хуросонда моддий ва маънавий
тараққиётнинг тамал тошини
улугғбобомиз Амир Темур қўйган
эди.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Амири лашкар –
олий ҳарбий унвон; суюрғол –
ҳизмат кўрсатган шахсларга берилган инъом; тархон – давлат солиқларидан озод
қилинган ер- сув, мол-мулк ва унинг эгалари; бегар – ишлаб бериш
мажбурияти; нозир – сарой таъминоти
назоратчиси.
Назорат саволлари
1. ХIV аср бошларида
Мовароуннаҳрдаги сиёсий аҳвол қандай бўлган?
2. Амир Темур қачон марказлашган давлат
тузди?
3. Темур давлатининг
бошқарув тизими қандай бўлган?
4. Темур тузуклари
нима?
5. Амир Темур
қандай ҳарбий юришларини амалга оширган?
6. Давлатдаги
ташқи сиёсат, хорижий мамлакатлар билан муносабатлар қандай бўлган?
7. Темурийлар
даврида илм-фан қандай тараққий этган?
8. Улуғбекнинг илмий мактаби
ҳақида нималар биласиз?
Адабиётлар
1. Каримов И.А. Амир
Темур давридаги бунёдкорлик ва ҳамкорлик руҳи бизга намуна
бўлаверсин. Асарлар, 4-жилд. Т.,
“Ўзбекистон”, 1996.
2. Аҳмедов Б.
Амир Темур (тарихий роман). Т., “Мерос”, 1995.
3. Аҳмедов Б.
Амир Темурни ёд этиб. Т., “Ўзбекистон”,
1996.
4. Муҳаммаджонов
А. Темур ва темурийлар даври. Т., “Фан”, 1996.
5. Мўминов И. Амир
Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. Т., “Фан”, 1993.
6. Амир Темур
жаҳон тарихида. Т., “Шарқ”, 1996.
XVI-XIX АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁ ВА
УНИНГ ХОНЛИКЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ
Режа:
1. Шайбонийлар давлатининг шаклланиши ва ундаги
ижтимоий иқтисодий ва маданий ҳаёт.
2. Хива, Бухоро ва Қўқон хонликларининг
шаклланиши ва улардаги сиёсий аҳвол.
3.
Хонликлардаги иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаёт.
Шайбон - бу Чингизхоннинг катта ўғли Жўжининг
бешинчи фарзанди бўлиб, отасига тегишли бўлган ҳозирги
Қозоғистоннинг жуда катта ҳудудларида ҳукмронлик қилган.
Ушбу улусга кейинроқ унинг авлодлари Баходирхон, Жўчи Буқо, Бадақул,
Минг Темур, Пўладхон, Абулхайрхон ва
бошқалар эгалик қилишган. Шайбонийлар сулоласининг кучли
ривожланган ва бевосита Мовароуннаҳрга алоқадор даври Абулхайрхоннинг
набираси Муҳаммад Шайбонийхон номи билан боғлиқ.
У
1451 йилда туғилган. Бобоси Абулхайрхон ва отаси Шоҳ Будоғ
Султон ўлимидан сўнг бошланган қирғинлардан Мовароуннаҳрга
қочиб қутулган. Аввал Самарқанд, кейин Бyxopo мадрасаларида
таълим олган. Узоқ харакатлар натижасида нуфузли руҳоний ва
ҳарбий шахслар ёрдамида XX аср охирларига келиб Муҳаммад Дашту Қипчоқ
номи билан машҳур бўлган ерларда ўз ҳукмронлигини ўрнатишга муваффақ
бўлади. Олдига қўйган асосий мақсади Туркистони заминидаги, сиёсий
беқарорликни тугатиш, кучли марказлашган давлат тузиш эди.
3-4
йиллик юришлар туфайли Қизил Ўрда, Хоразм, Бyxopo, Шаҳрисабз,
Самарқанд ерларини эгаллайди. Ўзаро ҳудудий жанглар ва беқаpopликдан
тинкаси қуриган халқ унга айтарлик қаршилик ҳам кўрсатмаган. Асосий рақиби саналмиш
Бобурни изма-из таъқиб эта бориб, Тошкент, Андижон ва
Қашқадарё воҳаларини қул остига ўтказган.
Кейинроқ Хирот, Астробод, Жўржон ерлари ҳам эгалланган. 1510 йилдаги ўлимига қадар
Марказий Осиёда улкан давлатни ташкил этишга улгурган эди.
Муҳаммад
Шайбонийхон мамлакатига ундан кейин амакиси Кучкинчихон эгалик қилади. Бобур
ва эроний қўшинлар юришлари туфайли мамлакатда сиёсий ва иқтисодий
инқироз авж олганлигига қарамай давлат сақланиб қолади.
Муҳаммаднинг жияни Убайдуллахон даври (1533-1539 йй.)да қўлдан
кетган ерларни бирлаштириш жараёни муваффақиятли кечади. Олти марта
амалга оширилган Хуросон юришлари натижасида мамлакат сарҳадлари хатто
кенгая бошлайди. Аммо
Убайдуллахоннинг бевақт ўлими давлат тарихида яна парокандаликни бошлаб беради. Унинг ўғли
Абдулазизхон Бухорода, Кучкинчихоннинг ўғли Абдуллатиф Самарқандда,
Пирмуҳаммадхон Балх ва Бадахшонда, Наврўз Ахмадхон Тошкент ва
Туркистонда, Искандархон Карманада хокимликларини ўрнатиб оладилар.
Шайбонийлар томонидан марказлашган давлат тузишнинг
учинчи харакати Искандархоннинг ўғли Абдуллахон даврида амалга оширилади. Қатъий
чоралар туфайли 1573 йилда Балх, 1578 йилда Самарқанд, 1582 йилда
Тошкент, 1583 йилда Фарғона, 1584 йилда Бадахшон, 1588 йилда Хуросон
ерлари битта марказга бўйсундирилади.
Аммо ўз ўғли Абдулмўмин фитнаси Абдуллахон ўлимига сабаб бўлиб, шайбонийлар
сулоласининг даврига ҳам чек қўяди.
Шайбонийлар давлатни бошқариш тизимини темурийлардан андоза сифатида олганлар.
Аммо у вақтда кенг қўлланилган суюрғол тизими кескин чекланган. Ягона макон
тамойилини бўзувчи бу тизим мамлакатни битта марказдан бошқариш имкониятига эга эди. Хокимият хон қўлида бўлган. У жуда аҳамиятли қарорлар қабул қилар, вилоятларнинг ишини ўз ноибларига топширар, мамлакат
хазинасини назорат этарди. Аммо бу мутлоқ хокимият эмасди. Давлат миқёсидаги муҳим муаммолар руҳонийлар, юқори табақа вакиллари, лашкарбошилар, қабила ёки уруғ оқсоқоллари иштирокидаги кенгашда мухокама қилинарди. Кенгаш ишида хоннинг сўзи ўтмай қолиши ҳам мумкин бўлган. Бу холатга йўл қўймаслик учун хон тегишли мансабларга ўзига яқин одамлар тайинлашга харакат қилган.
Бошқариш тизимида давлат
маслахатчилари - оталиқлар, вилоят ноиблари, руҳонийларнинг нуфузи юқори бўлган. Сарой қошида эса иқтисодиёт, хазина, солиқ
ва бошқа девонлар ташкил этилган
эди.
Сиёсий қарама-қаршиликларга қарамай, шайбонийлар мамлакатида
иқтисодий ютуқлар талайгина бўлган, 61 хил ҳунармандчилик тури, шу жумладан, янги соҳалар, чўян қуйиш, замбарак вa милтиқ ясаш, шиша тайёрлаш ва бошқалар бор эди. Деҳқончиликда
илғор технология - сунъий суғориш тизими: Зарафшон канали, Оқчопсой сув омбори ривожлана борган. Ерни
ардоқлаш, мулк муносабатларини самарали ташкил этишга қаратилган бир қатор фармонлар ўз
ролини ўйнаган. Хом ашёнинг мўл-кўллиги ўз навбатида бозор, савдо ва шаҳар
ҳаётининг ривожига туртки берар эди. Мамлакатда пул ислохатининг амалга
оширилганлиги, хусусан "ашрофий" тилла тангаларининг зарб этилиши,
Бухорога Иван Грозний элчиларининг ташрифи, савдо карвонларининг
Ҳиндистонгача ташкил этилганлигини таъкидлаш лозим.
Шайбонийлар давридаги таълим тизими айниқса диққатга сазовор. 100
йил ичида 26 мадрасанинг барпо этилиши жуда катта аҳамиятга
моликдир. Бу мадрасалар хокимларнинг ва
уларнинг аёллари маблағлари ҳисобига барпо этилган ва шунга кўра аксарияти
уларнинг номлари билан аталган. Мадрасаларнинг харажатлари, талабаларнинг нафақалари биринчи бор давлат зиммасига ўтказилган эди. Мир Араб мадрасаси, Чорбакир қасри,
Калон масжиди каби улкан ва нихоятда чиройли бинолар, машҳур Бухоро деворлари, ёпиқ бозорлар, карвонсарой
ва хонақолар шу даврда барпо этилган.
Мамлакат
пойтахти Бухоро - шарқнинг
маданий марказларидан
бирига айланган эди. Камолиддин Биноий, Муҳаммад
Солих, Ибн Резбехон, Исомиддин Иброҳим, Муллажон Шерозий каби шоир ва олимлар
шу ерда
шуҳрат топишган. Тарих, фалсафа,
фикҳ, тилшунослик, математика
ва шеърият яхши ривожланиш босқичида бўлган.
Муҳаммад Шайбонийхоннинг ўзи кенг илмли,
нозик-табиат шоир бўлганлиги, ўзи билан хатто ҳарбий харакатлар даврида
ҳам кутубхонасини олиб юриши,
Убайдуллахон, Абдуллахон, Абдулазизхонларнинг ўзлари ҳам шеъриятда ўз
номларини қолдирганликларига бирталай тарихий далиллар мавжуд.
Шу билан бир қаторда ясоқ, совари, сўғим, тортиқ, пешкаш, отлиқ ва бошқа номдаги
90 дан ортиқ солиқлар халқ зиммасида бўлганлигини
ҳам таькидлаш даркор. Бу солиқ лар жуда қатъий тартибда
ундирилар, айниқса Абдуллахон даврида тўламаганлар учун махсус қўшимча жазо чоралари жорий этилган эди.
Унга кўра солиқ тўловчи ўз мажбуриятларини адо этиши, пули бўлмаганда бирор буюм ёки жиҳоз бериши, у бўлмаганда ишлаб бериши, иш қобилияти бўлмаганда оила аъзоларидан биринииг ишлаб бериши талаб
этилар эди.
Хива хонлигининг ташкил топиши. Шайбонийлар давлати тарихида кузатилган
инқироз
даврларида у ёки бу ҳудудда янги давлат тузилмалари пайдо бўлар эди. Марказлашган давлат бошқармасининг
таъсири бироз пасайиши билаи хоразмлик Элбарсхон Кучкинчихонга бўйсунишдан
воз кечиб ўзи ноиблик қилаётган ерларни мустақил идора эта
бошлаган. Убайдуллахон ва Абдуллахонларнинг юришлари натижасида маълум муддат
Бухоро ҳукмронлиги тан олинган бўлса-да, XVI аср давомида Хоразм ҳудуди алоҳида давлат сифатида шакллана борган.
Шайбонийлар сулоласининг барҳам топиши туфайли Хива хонлиги эълон қилинган. Бу давлат тарихида турли ислохот
ва тадбирлар ўтказилган.
Давлат
уpyғ-қариндошчилик
тартиблари асосида бошқарилар маҳаллий бекликларга
улуғ хон уруғларидан кимдир тайинланар, хоннинг ўзи эса мўғуллар
одатларига кўра оқ кигизга ўтказилган ҳолда ўз лавозимига киришар эди. Аҳолиси туркий қабилалар-қиёт,
қўнғирот, уйғур, найман, қанғли ва мангитлардан
иборат бўлган.
Хива
хонлиги тарихи бекликлараро ва ташқи душманлар билан бўлган тинимсиз
урушларга жуда бой бўлган. Хали қалмиқлар, хали
қозоқлар, дам ураллик казаклар ёки туркманлар юришлари, Бухоро
билан олиб бориладиган доимий урушлар, ички ҳарбий низолар мамлакат
иқтисодининг ривожи йўлидаги доимий тўсиқ эди. Бу ўз навбатида, аҳолининг
қашшоқлашувига, турмуш даражасининг ўта пастлигига сабаб эди. Хива
хонлиги тарихида бир неча марта оммавий очарчилик холатлари бўлганлиги
манбалардан маълум.
Бухоро
давлати. Шайбонийлар сулоласи давридан бошлаб
Мовароуннаҳрнинг аксарият
ҳудуди Бухоро шаҳридан туриб бошқарилди. 1557 йили Абдуллахон
расман мамлакатни Бухоро давлати деб эълон қилган ва бу давлат 1753 йили
амирлик деб аталгунга қадар хонлик деб юритилган. Шайбонийлардан сўнг
мамлакатни 1601 йилдан 1747 йилгача
аштархонийлар (ёки жонийлар) сулоласи вакиллари бошқариб келишган. Бу борада Имомқулихон (1611-1642),
Абдулазизхон (1645-1680), Субхонқулихон (1680-1702) ларнинг даврлари
тарихий воқеаларга жуда бой, ривожланиш
ва тараққиёт босқичлари бўлган. Мамлакат
иқтисодиётини тиклаш, савдо йўлларини очиш, қурилишга катта эътибор қаратилган. 1747 йили
аштархонийларнинг сўнгги намоёндаси
Абулфайзхоннинг ўлимидаи сўнг, мамлакатнинг катта қисмини эгаллаб
олган Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг
ноиби Муҳаммад Хакимбийнинг ўғли Муҳаммад Рахимбий Бухоро
тахтини ҳам банд этади ва 1753 йили ўзини амир деб, мамлакатни эса амирлик деб эълон қилади. Бухоро амирлиги тарихи
1920 йилнинг 2 сентябрига қадар
давом этган.
Қўқон
хонлиги. Бухоро хони Абулфайзхоннинг беқарор бошқарув сиёсати
натижасида мамлакат таназзулга юз тутади. Парокандалик, тарқоқлик
барча соҳаларида аниқ кўзга ташланмоқда эди. Ана шундай вазиятда
Эрон шоҳи мамлакат ҳудудини бир чеккадан эгаллай бошлайди.
Ғарбда Хива хонлиги, шимолда қозоқлар хонлик ерларини
ўзлаштириш пайига тушадилар. Ҳеч қандай қаршиликка
учрамаётган ташқи душман юришларига ечимини топмаган ички муаммолар қўшилиб
кетади. Вазиятдан фойдаланган айрим вилоят ва хаттоки шаҳарлар
ўз мустақиллигини эълон қила бошлайди.
1710
йили Қўқон шаҳри хокими Шоҳруҳбий ўз
шаҳрини Бухоро таъсиридан холи деб эълон қилади. Унинг ўғиллари
Норбутабий, Абдулкаримбий даврларида Қўқон хонлиги қўшни шаҳарлар ва
қишлоқлар ҳисобига кенгайиб, бутун Фарғона воҳасини
ўз ичига олади. Олимбек даври (1800-1809 йиллар)га келганда эса хонлик Тошкент
ва Чимкент ерлари ҳисобига кенгаяди. Чунки Олимбек бир водий ичида кучли,
тараққий этган мамлакатга айланиб бўлмаслигини, давлат эҳтиёжи
учун савдо-иқтисод йўллари, бозорлар, хом ашё ресурслари зарурлигини яхши
тушунар эди. Укаси Умархон (1809-1822 йиллар) мамлакат ҳудудини Туркистон
ва Сайрам ерлари ҳисобига янада кенгайтиради. Шимолда таянч нуқтаси
сифатида Оқмасжид қалъасини барпо этади. Бу қалъа орқали
ҳарбий харакатлар ва кейинчалик савдо йўллари русларнинг Орск, Тобольск
ва Троицк шаҳарлари йўналишида давом эттирилиши керак эди. Аммо хонлик
тахтига ўтирган Алихон (1822-1842 йиллар) амакиси ва отасининг стратегик режаларидан
воз кечиб, тарқоқ холатда бўлган, аммо иқтисодий бой минтақа
- ғарбий Хитой ерларига кўз тикади. Қисқа муддат ичида Қашқар,
Дарвоз, Қоратегин, Ғулжа каби 20 дан ошиқ шаҳарларни
босиб олади.
Воқеаларнинг
шиддатли тус олиши Бухоро амири Насруллони кескин чоралар кўришга мажбур
қилади. Кучга тўлаётган Бухоро давлати қўлдан кетган барча ерларни қайта
босиб олиш ниятида эди. Шунга кўра турли баҳоналар асосида Насрулло
ўзининг 40 минг кишилик қўшини билан уч марта юришини амалга ошаради.
Қўқонликлар Дашти Қипчоқдан чакқрилган ёлланма
қўшинлар ёрдамидагина ўз мустақиллигини сақлаб қолади.
Аммо иттифоқчилик қилган қипчоқлар ва уларнинг раҳбари
Мусулмонқул Қўқон
хонини ўз таъсир доирасига олади ва уни қўғирчоқ
хокимиятга айлантириб қўяди.
Амалда
хокимиятдан айрилиб қолган мамлакат хони Худоёрхон қулай вазиятни
пойлаб туриб, 1852 йилнинг октябрида барча қипчоқларга, шу жумладан,
ўз қайнотаси Мусулмонқулга нисбатан фитна уюштириб, уларнинг
барчасини қатл эттиради. Хонлик
то Россия салтанати
истилосига қадар ўз мустақиллигини сақлаб қолади.
Бошқариш усули. Ҳар уччала давлат ҳам чекланмаган хокимият кўринишида бўлиб, тахтни жанг билан эгаллаганлар ва
албатта сулоланинг кейинги вакилига топширилишига харакат қилинган. Хивада, Бухорода олий маъмурият қушбегига, Қўқон да девонбегига юклатилган эди. Улар жуда
катта имкониятларни қўлларида тўплаган эдилар, хусусан молия, савдо, солиқ, қурилиш ишларини назорат этиш, мансабдор
шахсларни тайинлаш, жазолаш ва бошқа вазифалар. Хон уларнинг ишига
аралашар, кўрсатма
берар, назорат этар эди.
Қушбеги
лавозими қаторида ҳар уччала давлат бошқарув тизимида олий
диний лавозим-шайхулислом мансаби бўларди. Мамлакатнинг ғоявий кучи,
ўзига хос назорат дастаги бўлган бу мансабдор шахс шариат қоидалари
асосада иш юритар эди.
Бошқариш
тизимидаги учинчи йирик бўғин - бу вилоят беклари эди. Ташкилий
жиҳатдан Бухоро 10, Хива 20 ва Қўқон 15 вилоятдан иборат
бўлиб, уларга хон томонидан
белгиланадиган беклар раҳбарлик қилганлар. Хон номидан юборилган Қушбеги фармойишлари айнан шу беклар орқали
жой-жойларда ҳаётга татбиқ этилган.
Бундан
ташқари, худойчи (саройдаги умумий ишлар бошлиғи), доруға (қоровуллик
хизмати бошлиғи), солиқ йиғувчи, хазиначи каби лавозимлар
бўлган. Ҳарбий ишларга бош-қош лашкарбоши ва сарбозлар, қўрбошиларнинг
мавқеи ҳам юқори саналган.
Солиқ
тизими. Хонликлар даври солиқ
турларининг хилма-хиллиги, тури
ва микдорининг кўплиги
билан тарихимизнинг
бошқа босқичларидан ажралиб
туради. Хирож, ушр, закот каби доимий ва анъанавий
солиқлардан ташқари мунтазам, мавсумий ва маълум мақсадга қаратилган
солиқ турлари ҳам жорий қилинган. Сўнгги хонликлар даврида ўйлаб топилган солиқлардан
миробон (сув солиғи), шоҳ-шабба, туз, мевали дарахт, мевасиз
дарахт, тутун солиқларини таъкидлаш мумкин. Бундан ташқари, урушлар даврида йиғиладиган лашкар,
озиқ-овқат, кийим-кечак, тинч
шароитда тўпланадиган қурилиш ва таъмирлаш солиқлари мавжуд эди. Бу
солиқларнинг микдори ва вақтини белгилаш борасида ҳам маълум адолатсизликлар бўлган.
Қурилишлар. Ниҳоятда
қарама-қарши, мураккаб ижтимоий вазиятда ҳам бир талай меъморий бинолар барпо қилинганлиги
аҳамиятлидир. Самарқандда Ялангтушбий томонидан бунёд
этилган Тиллақори ва Шердор
Мадрасалари, Қўқондаги Худоёрхон
саройи ва Тошкент Хадраси, Кўкалдош мадрасаси, Хивадаги Шерғозихон
ва Араб Муҳаммад мадрасалари ноёб
архитектура биноларидир. Бухородаги Болаи ховуз, Хивадаги Калтаминор,
Бухородаги Нодир девонбеги масжидлари ўзининг такрорланмас хусусиятларига эга.
Маълумотларга кўра, XVII асрда Бухорода 150 та мадраса бўлиб, улар орасида
Субхонқулихон барпо эттирган, тиббиётга мўлжалланган махсус мадраса
машҳур бўлган.
Ёзма
адабиёт. Хонликлар даври адабиётда бир қатор янги йўналишлар
пайдо бўлганлиги билан характерлидир. Қўқон хони Умархон кўрсатмасига
мувофиқ биринчи бор халқ иборалари, мақоллари, нақллари
ёзма ҳолда йиғилиб, "Халқ мақоллари - оталар
топшириғ" номи билан эълон қилинган. Шоир Махмур томонидан
яратилган "Хапалак", "Итбоқар қози", "Хожи Ниёз" каби асарлар
ўзбек адабиётидаги илк ҳажвия намуналари эди. Муҳаммад Шариф
Гулханий тахаллуси остида "Зарбулмасал" асарини яратиб адабиётда
биринчи бор масалчилик жанрига асос солди. Шоирлар Турди, Мушфиқий,
Фазли Намангоний асарларида илк бор хокимият сиёсати очиқдан-очиқ
танқид остига олинди.
Бобораҳим Машраб, Сўфи Оллоёр ўз ижодлари орқали ўзбек назмини янги
босқичга кўтардилар. Мунис Хоразмий биринчи бор 1812 йилгача бўлган
Хоразмни 9 ярим минг байт орқали ифодалаб беришга муваффақ бўлди.
Шарқ аёлларининг лирик анъаналари муносиб давом эттирилди. Бу даврда
Нодирабегим, Увайсий, Махзуна, Муштарийлар ўзбек адабиётини ривожлантириб,
тарихда ўз номларини қолдирдилар.
Давлат
раҳбарларидан Умархон Амирий тахаллуси билан, Субхонқулихон Нишоний
тахаллуси билан, Муҳаммад Раҳимхон Феруз тахаллуси билан шеърий
асарлар яратганлар.
Муҳаммад
Балхийнинг "Субхонкулихоннома", Амин Бухорийнинг
"Убайдулланома", Муҳаммад Ёкубнинг "Гулшан ул мулук",
Мулла Ниёз Муҳам маднинг "Тарихи Шохрухий'', Муҳаммад
Миролимнинг "Тарихи амиру Насрулло" каби асарлари шу давр махсулидир.
Муҳаммад Вали Самарқандийнинг "Музаккирул асҳоб"
асарида ўлкамизда шу даврда яшаб, ижод этган 200 дан зиёд шоир ва ёзувчилар тўғрисида
маълумотлар келтирилган.
Савдо.
Хонликлар даврида бекарор сиёсий вазият, тинимсиз харбий зиддиятлар туфайли
савдо, кескин пасайиб кетган. Мамлакатда етиштирилаётган қишлоқ хкў-жалиги
маҳсулотлари, тери ва жун хом ашёси, айрим ҳунармандчилик
намуналари шимолий йўллар орқали ўзга мамлакатларга кўпроқ сотила
бошланган. Хонликларнинг сўнгги даврларида ўлкамизга жуда кўплаб рус элчилари
ва савдогарларининг (Ф.Назаров, А.Бутенов Д.Игнатьев ва бошқалар) келиб
кетиши туфайли ушбу қўшни давлат томонидан иқтисодий
шарт-шароитлар, ишлаб чиқариш қувватлари, бозор ва шаҳар
ҳаёти ҳар томонлама муфассал ўрганила бошланди. Натижада, XIX асрда икки томонлама савдо муносабатлари
сон жиҳатидан сезиларли даражада ўсган. Фақатгина 1848-1868 йилларда хонликларнинг
Россияга экспорти 12 марта, импорти 20 марта ошган. Россия истилоси арафасида
Бухоро амирлиги эҳтиёжига зарур темирнинг 30 фоизи, қанднинг 25 фоизи, матонинг 25 фоизини шу
давлатдан олмоқда эди. Маҳаллий аҳолининг уйдаги рўзғор буюмлари (самовар, патнос, чойнак,
примус ва бошқалар) нинг ҳам
талай қисми Россия саноати маҳсулоти эди. Йилига Россия хонликлардан 750
минг дона тери, 16 минг тонна пахта толаси олганлиги ҳам маълумотларда қайд этилган.
Узоқ
муддат давомида шаклланган, ривожланган яхлит бу ҳудуднинг уч
давлатга бўлиниб
кетиши бир халқ, ягона иқтисодий ва хўжалик маконининг парчаланаши ўлка учун
албатта салбий рол ўйнаган.
Хонликлар ўртасидаги тинимсиз ўзаро урушлар, ўз манфаатини ҳаммадан устун қўйиш ҳолати барча мамлакатлар учун бирдек оғир сиёсий вазиятни юзага келтирганди. Беқарор, пала-партиш ижтимоий аҳвол аҳолининг
турмуш тарзига жиддий таъсир кўрсатар, давлатдаги ички муҳитини ўта кескинлаштирар эди. Бу оғир вазият ўлкага янги, навбатдаги
душманнинг кириб келиши учун яхши омил эди.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Қушбеги –
хонлар қушхонасининг мутасаддиси; қозикалон – диндорлар
бошлиғи; парвоначи – вазир муовини;
баковул – бож солиғи устидан назорат қилувчи ёки пазандалар
бошлиғи; арбобона – арбоблар учун йиғиладиган солиқ.
Назорат саволлари
1. Ўрта Осиёда ХV
аср бошидаги сиёсий вазият қандай бўлган?
2. Шайбонийлар
давлати қачон шаклланди?
3. Аштархонийлар ҳукмронлиги
даврида Бухоро хонлиги қандай ривожланган?
4. Қандай
қилиб Бухоро хонлиги Бухоро амирлигига айланиб қолди?
5. Хива хонлиги
қачон қандай ташкил топди?
6. Хива хонлигида
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт қандай ривожланган?
6.
Қўқон хонлигида ижтимоий-сиёсий ва хўжалик ҳаёт қандай
бўлган?
7.
Қўқон адабий ва маданий муҳити қандай ривожланди?
Адабиётлар
1. Каримов И.А.
Истиқлол ва маънавият. Т., “Ўзбекистон”, 1994.
2. Баёний М. Шажараи
Хоразмшоҳий. Т., Ғофур Ғулом, 1994.
3. Бобобеков Х.
Қўқон тарихи. Т., “Фан”, 1996.
4. Мирза Абдулазим
Сомий. Манғит хукмдорлари тарихи. М- 1962.
5. Хошимов И.
Хиндистонда Бобурийлар сулоласи салтанати. Т., Ўқитувчи, 1996.
6. Шониёзов К.Ш.
Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. Т., “Шарқ”, 2001.
ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ЭТНИК ШАКЛЛАНИШИ
Pежа:
1.
Миллат тушунчаси, унинг асосий белгилари.
2.
Ўзбекларнинг келиб чикиш ва шаклланиш жараёнлари.
3.
Миллатимиз маънавий киёфасининг асослари.
Ўзбек
халқининг шаклланиш жараёнини ўрганиш тарих фанининг мураккаб
масалаларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, бу ҳозирги куннинг
муҳим муаммоларидан бири ҳамдир. Халқ, мустақилликка
эришгач, ўз илдизлари ва этник аждодларини билишга интилиши табиийдир.
Шy
боис халқнинг келиб чиқиш тарихини ва шаклланиш жараёнини
чуқурроқ ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Бу жараён ижтимоий фанда "этнос'',
"этник бирлик" каби ибораларда ифодаланади. Этнос атамаси жуда кенг
ва тор маънода ишлатилади: масалан, дунё халқи, Америка, Россия
халқи, Ўзбекистан халқи, вилоят халқи ва бошқа кичик
бир гуруҳ кишиларига нисбатан ҳам
"халқ" ибораси қўлланилади. Шунинг учун ҳам маълум бир ижтимоий тузумда вужудга келган
этник уюшмага "Этник бирлик" иборасининг ишлатилишини биламиз. Этник
бирлик аниқ шароитда, табиий-тарихий тараққиёт жараёнида
вужудга келган ижтимоий уюшмадир. Фанда этник бирлик босқичининг уч тури мавжуд - қабила, элат ва миллат. Бу атамалар турли
даврларда вужудга келган ва улар ўзига хос хусусиятлари билан бир-бирларидан
фарқ
қиладилар.
Миллат - арабча сўз бўлиб
одатда халқ маъносини англатади. Адабиётда миллат - бу кишиларнинг ягона тилда сўзлашиши, яхлит ҳудудда
истиқомат қилиш, муштарак иқтисодий ҳаёт кечириши,
умумий маданият ва руҳиятга эга бўлиши асосида узоқ вақт давомида шаклланган барқарор бирлиги, деб таърифланади.
Демак, миллат маълум бир ҳудудда муқим яшаб, тарихий тараққиёт
давомида ривожланиб келган одамларнинг маънавий-руҳий бирлигининг вужудга келиши асосида
ташкил топар экан.
Юнон олимлари маълумотларига кўра, Евроосиёдан то Олтой - Сибирь ва Шимолий Мўғилистонгача бўлган катта ҳудудларда яшаган турли-туман қабилалар умумий ном билан скифлар деб
аталган. Тарихчи Помпей Трон скифларни дунёдаги энг қадимий элатлардан
бири деб ҳисоблайди, Бу маҳаллий қабилалар ичида йириги ва манбаларда кўп тилга олинувчилари
массагетлар ва сак (шак)лар бўлган. Ўз навбатида, улар ҳам бир неча гуруҳларга бўлинганлар ва
ўзаро фарқланганлар.
Яна
бир қанча вақт ўтгандан
сўнг, хусусан, милоднинг бошларига келиб минтақамизда истиқомат қилган
турли қавм ва қабилалар улар яшаётган ўлка ва ҳудудлар
номлари билан аталган. Шу боис уларни хоразмийлар, бақтрияликлар, сўғдлар,
шошликлар, парканаликлар, тохарлар деб аташган. Булар халқимизнинг
дастлабки этник қатлами бўлган.
Милоддан
аввалги биринчи минг йилликда Марказий ва Ўрта Осиё, Сибир ҳамда шимолий
ва ғарбий Хитой ерларида яшаган элатларнинг бир қисми туркийзабон бўлганлиги
тарихий манбалардан маълум. Иссиқкўл яқинидаги милоддан аввалги IV-III
асрларга оид сак қабила оқсоқолининг қабридан
қадимги ёзув намуналари топилган. У оромий имлоси асосида битилган бўлиб,
ҳозир маълум бўлган энг қадимги "туркий ёзув" деб тан олинмоқда.
Туркий ёзув Хоразм, Сўғд, Бахтар ёзувлари қаторида Ўрта Осиёнинг шимолий-шарқий
вилоятларида шу тилли аҳоли ёзуви сифатида мавжуд бўлган. Демак, Ўрта
Осиёнинг шимолий-шарқий вилоятларида туркий қабила ва элатлар
яшаган, уларнинг туб аҳолиси бўлмиш туркий қабилалар ўз ёзувига эга
бўлганлар.
Қадимда
скифлар номи билан Сирдарёнинг ўрта ва қуйи соҳилларидан то
Олтойгача бўлган ҳудудда кўчиб юрган қабилалар туркларнинг аждоди
бўлган.
Булар
антик даврларда деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиб
келган бақтрияликлар, хоразмликлар, сўғдийлар, фарғоналиклар,
шошликлар ва чўл ҳудудларида чорвачилик билан шуғулланган саклар,
массагетлар ва бошқа кўчманчи қабилалардир. Улар ўзбек элатининг
асосини, рамзий маънода, ўқ илдизини ташкил қилган. Ён илдизлари ўқ
илдизига бирикиб бориши жараёнида ўзбек элати вужудга келган. Мазкур элат
маҳаллий аҳоли аждодлари қолдирган бой тарихий меросни
авайлаб сақлайдилар, уни тўлдирадилар ва барча анъаналари билан бирга
кейинги авлодга мерос қолдирадилар.
II
Кўп
асрлар давомида ўлкамизда юз берган мураккаб этник ва маданий жараён
маҳаллий туб аҳоли қиёфасини шакллантирди. Натижада, бу
ўлкада азалий ўтроқ аҳолининг кўринишида фанда тан олинган бўлиб,
"Ўрта Осиё икки дарё оралиғи антропологик типи" белгилари
етакчи бўлган. Бу борада профессорлар Л.Ошанин ва Т.Хўжаевларнинг тадқиқотлари
муҳимдир. Уларнинг фикрича, хориждан келган ахмонийлар, македонияликлар,
араблар маҳаллий аҳоли "қонини" ёки генетикасини
жиддий ўзгартира олмаганлар. Узоқ тарих давомида атроф ҳудудлардан,
хусусан Эрон, Қашқар, Олтой, Энасой, сўнг Мўғулистон, Дашти Қипчоқ
ва бошқа жойлардан келган бир қанча қавмлар иқлими,
табиати дуруст бўлган минтақамизда давр ўтиши билан туб жой аҳолига
қоришиб сингиб кетганлар.
Милоддан
аввалги IV аср охирида
сак-массагет қабилаларининг бир гуруҳи македониялик Искандар таъқиби
натижасида Шарқий Туркистонга бориб жойлашганлар. Кейинги даврларда
қадимги Фарғонага кўчиб келганлар. Массагетларнинг ёки тохарларнинг
бир қисми қадимги Бақтрияда жойлашиб, Кушонлар давлатини
барпо қилдилар. Бу давлатнинг дастлабки подшоҳлари ўз номидан танга
зарб этганларида турк сўзларини ишлатганлар. Кушон давлатининг асосий этник қатлами
Шарқий Эрон тилларида сўзлашувчи қадимги Бақтрия
аҳолиси бўлса-да, аммо сулола асосчилари Кушонлар туркий қавм эдилар.
Кушонлар ва эфталитлар даврига оид эллин-Бақтрия хатида бешинчи асрда
туркий тилда битилган жумлалар сақланиб қолган.
Ўрта
Осиё халқининг шаклланишида маълум рол ўйнаган эфталий қабилалар
уюшмаси ҳам этник жиҳатдан туркийлар таркибига кирган. Узоқ ўтмишда
ўзбек халқининг этник таркибини маҳаллий халқлар, шунингдек
маълум сабабларга кўра Ўрта Осиёнинг шимолий шарқидан келган туркий
қабилалар ташкил этганлар. Тарихан скиф номи билан яшаган халқлар
милоднинг VI асри ўрталаридан узоқ давр мобайнида турклар номи билан машҳур
бўлди.
Амударё
билан Сирдарё оралиғида, Хоразм ва Фарғонада, шунингдек, мазкур
ўлкалар билин туташ ерларда истиқомат қилган халқлар Шарқ
манбаларида умумий "турк" номи билан, улар истиқомат қилган
ерлар эса "Турон" ёки "Туркистон" деб аталиб келинган. Абулқосим
Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сида ҳам "Эрон" ва "Турон"
атамалари кўп бор тилга олинади, ҳар иккала мамлакат ўртасидаги
муносабатлар ҳақида маълумотлар келтирилади.
VI
аср ўрталарида Олтойда, Жанубий Сибирда, Еттисувда, Шарқий Туркистонда
жойлашган қабилалар бирлашиб, Турк хоқонлигини ташкил этади.
Қисқа вақт ичида турк
хоқонлиги Мовароунаҳрни ҳам
эгаллайди.
VIII
аср охирларида қадимги туркий элатлардан бўлган қарлуқлар
давлати ташкил топади. Уларнинг қўшнилари яғмолар бўлган. Туркларнинг
яна бир янги уюшмаси IX аср охирида тузилган ўғизлар давлати эди. X
аср ўрталарида бир қанча туркий
қабилалар бирлашуви юз берди. Барпо этилган Қорахонийлар давлатига
туркийларнинг яғмо уруғидан чиққан Сотуқ
Абдукарим Қорахон бошчилик қилган.
Узоқ
давом этган маданий ва этник жараёнлар натижасида Х-Х1 асрларга келиб
Мовароуннаҳрда ва Хуросонда форсий-дорий тилда сўзловчиларнинг бир
қисми тожик, туркийча гаплашувчиларнинг катта бир қисми ўзбек
элатининг асосчилари бўлди. Ўзбеклар шу заминда бир неча минг йиллар давомида
яшаган қавм, қабилалар шажарасининг давомчиси, шу маконда
шаклланган турмуш тарзи ва маданиятининг тўлақонли вориси сифатида
майдонга келдн. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеяси
минбаридан асосли равишда "Ўзбеклар уч минг йиллик тарихга эга" деган
эди. Ўзбеклар туркий қабилаларнинг бир-бирига яқин ва тарихан
кўпроқ мулоқотда бўлган қавмларидан ташкил топган. Бу
жараёнда айникса қорлуқ, чигил, салжуқий каби
қабилаларнинг ўрни катта бўлган. Шу билан бирга XIII аср бошларида содир
бўлган Чингизхон истилоси натижасида бу ерга келиб қолган бир неча
мўғул қабилалари мусулмончиликни қабул этиб маҳаллий
аҳоли билан биргаликда яшай бошлайди. Бу жараённинг ўзбек этник таркибга
маълум даражада таьсири бўлган.
Шунингдек,
IX-XII асрларда Мовароунаҳр ва унга туташ минтақаларда яшовчи
халқлар бир-бирлари билан яқинлашиб қоришиб бордилар, уларда
иқтисодий ва маданий умумийлик ҳосил бўлди. Энг асосийси-уларнинг
онгида ўзлигини англаш хиссиёти кучайди. Ўзбек аждодлари XI-XII асрларга келиб
алоҳида этник бирлик бўлиб шаклландилар. XI-XII асрларда ўзбек элатининг
таркибида туркийлашиш жараёни кучаяди ва унинг кейинги ривожланишида бу холат
асосий ўрин эгаллайди. Шу асрлар давомида минтақада барча этник кўрсаткичлар
мужассамлашади ва ўзбек аждодлари алоҳида элат бўлиб шаклланади. Ўзбек
элатининг тараққиёт жараёни кейинги асрларда давом этади.
Демак,
этник тарих-маълум бир ҳудудда яшовчи у ёки бу халқнинг илк
аждодларидан бошланиб, элат шаклланишини, унинг тараккий этиш
босқичларини ва элатнинг емирилиш ёки ривожланиб, миллат даражасига
етишиш даврини ўз ичига олади. Шаклланаётган янги этносга маълум ҳудудда
яшаган туб халқлар ёки этник гуруҳлардан ташқари, бошқа
ҳудудлардан келган этник антропологик ва маданий жиҳатдан бир хилда
бўлмаган этносларнинг ёки этник гуруҳларнинг аралашиб, қоришиб
кетишидан ҳам элат вужудга келиши
мумкин. Дунёда мавжуд халқларнинг барчаси турли этник гуруҳларнинг қўшилишидан
вужудга келган. Шунга асосланиб, ўзбек халқи элат бўлиб, маълум тарихий
даврда, маълум ҳудудда, маҳаллий туб этнослар асосида, турли
даврларда келиб қўшилган этник компонентларнинг аралашиб бориши
натижасида шаклланган, дейиш мумкин.
Шаклланган
ҳар бир элатнинг ўз номи (этноними) бўлади, албатта. Туркий элатларнинг
кўпчилиги қадимдан мавжуд бўлиб келган қабила ёки қабила
иттифоқининг номи билан аталган. Масалан: туркман, қозоқ, қирғиз,
қорақалпоқ, уйғур ва бошқалар. Бу
халқларнинг номлари кейинчалик миллат номи ҳам бўлиб қолган. Ўзбек аждодлари элат
бўлиб шаклланган вақтда ва ундан кейин кам умумий этник номга эга бўлмаганлар. "Ўзбек" атамаси элатнинг умумий номи бўлиб қатьийлашгунча
ҳозирги Ўзбекистан ҳудудида яшовчи аҳоли сарт, турк, чиғатой,
баъзилари эса яшаган ҳудуд ёки вилоят номи билан: хоразмлик, тошкентлик, фарғоналик
ва бошқа номлар билан аталиб келинган. Манбаларда туркий тилли этносларга
нисбатан "турк" ибораси қўлланилган.
"Ўзбек"
атамасига келсак, бу сўз илк бор X асрга оид араб манбаида қавм сифатида тилга олинади. XI асрдан бошлаб бу
ном ўлкамизда ва унга яқин ҳудудларда кишининг номи сифатида
учрайди. Масалан, Жалолиддин Мангуберди қўшини таркибидаги лашкарбошининг
исми Ўзбектой деб аталган.
Шарқий Қипчоқ чўлларида XIV асрда "ўзбекхон",
"ўзбек улуси", "кўчманчи ўзбеклар" иборалари бўлганлиги
тарихдан аён.
XVI
аср бошларида Шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Дашти Қипчоқдан
кўчманчи ўзбеклар ўлкамизга келиб маҳаллий аҳоли билан аралашиб ўтроқлашади.
Бу ҳолат "ўзбек" этнонимининг кенг тарқалишига туртки
бўлган. XVII асрга мансуб насабномаларда "92 бовли ўзбек қавм
и" ибораси бир неча бор тилга олинади. Зеро, ўзбек халқи 90 дан
ортиқ уруғ, аймоқ ва қабилалардан ташкил топган.
Шайбонийхонлар
давлати даврида ва ундан кейинги асрларда Қипчоқ даштидан
Мовароуннаҳр ва Хоразмга кўчиб келган кўчманчи ўзбеклар ўзбек элатининг
таркибига кирган навбатдаги этник гуруҳ бўлди. Булар тубжой ўзбек
халқининг турмуш тарзи, анъаналари, маданияти, хўжалик фаолиятига қўшилиб,
қоришиб кетади ва маҳаллий аҳролига "ўзбек"
этнонимини сингдира бошлайди. Шу вақтдан бошлаб "ўзбек" номи
Мовароуннаҳр ва унга қўшни вилоятлар аҳолисининг кўпчилиги
учун расмий равишда умумий ном бўлиб қолди.
Шундай
қилиб, ўзбек халқининг этник шаклланиши узоқ давом этган мураккаб жараён экан. Бу жараённи шартли
равишда даврларга бўлиш мумкин.
Қуйида
шу тарихий даврларга алоҳида тўхталиб ўтсак.
Милоддан
аввалги III- II асрларда Ўрта Осиё дашт минтакаларида ҳозирги ўзбек
халқига хос антропологик қиёфа шакллана бошлаган. Бу аҳоли
бир неча йўналишда Марказий Осиёнинг марказий ва жанубий вилоятларида ўтроқлашиб
борган.
VIII
асрнинг 30-йилларида араблар Мовароуннаҳрда ўз ҳукмронлигини
мустаҳкамлаб олгач, сўғд тупроғига туркларнинг кириб келиши
секинлашди. Чунки араблар бу ўлкада ҳукмронликни турк зодагонларидан
тортиб олишган эди. Арабларга қадар келиб ўрнашиб олган туркий қабилаларининг
эса, араблар ҳукмронлиги ва сомонийлар даврида (VIII-X асрлар) тобора ўтроқ
ҳаёт тарзига кўчиши тезлашди. Шош ва Хоразмда туркий халқлар
маҳаллий аҳоли орасига тобора сингиб, ўтроқлашган турклар ва
тил жиҳатидан турклашган ерли аҳоли "сарт" деб аталувчи этник
қатламга айланиб борди.
Ўзбек
халқининг шаклланишидаги кейинги муҳим давр IX-XII асрлар ҳисобланади. Бу даврда Марказий
Осиёда, жумладан Ўзбекистонда ҳозирги ўзбекларга хос қиёфа
маҳаллий аҳолининг асосий қисмиии ташкил этган.
Шунингдек,
X аср охири-XI аср бошларида Мовароуннаҳрга Олтой, Еттисув, Шарқий
Туркистондан кўчиб келган бир талай қабилалар: тургашлар, тўхсилар,
қорлуқлар, чигиллар, уғузлар, арғин ва бошқа
туркий қабилалар ўлканинг турк тилларида сўзлашувчи аҳолиси
таркибини этник жиҳатдан бойитди. Бу даврга келиб туркий этник қатламнинг
устунлиги бир қадар таъминланади. Шундай қилиб, X аср охири-XI аср
бошларида ташкил топган қорахонийлар давлати даврида туркий халқ
шаклланиб, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланди.
Туркийлар тилига асос бўлмиш қорлуқ-чигил лаҳжаси ривож топди
ва ёзма адабиёт даражасига кўтарилди. Бу лаҳжа турк халқининг
умумий тили бўлиб қолди. Юсуф Хос Хожибнинг "Қутадғу
билик", Махмуд Қошғарийнинг "Девону
луғатит-турк", Хожа Аҳмад Яссавийнинг "Хикматлар"
асарлари мана шу даврнинг маҳсулидир. Қорахонийлар замонида бутун
Мовароуннаҳрда аҳолининг туркий тилда гаплашувчи қатлами, шу
жумладан тил жиҳатдан турклашган сўғдийлар ҳам жамиятнинг барча ижтимоий-иқтисодий ва
маданий ҳаётида устун бўлишига қарамай, Самарқанд ва
Бухоро каби шаҳарларда форс-тожик тилида сўзлашиш ва ёзиш давом этади. Бу
ҳол фақат адабий доираларда эмас, балки расмий маҳкамаларда
ҳам сезиларли даражада бўлган.
Лекин Фарғона ва Шош воҳаларида, Хоразмда туркий тилда
сўзлашувчилар қатлами форс қатламидан кўп бўлиб, унинг таъсири
Сўғд шаҳар мухитига ҳам
жадал кириб борган.
1219
йили Мовароуннахга, Чингизхон катта қўшин билан бостириб киради. Бу
қўшин таркибида мўғуллар билан бир қаторда турклар ва
турклашган мўғуллар ҳам бор эди. Қорлиқлар,
барлослар, татарлар, маркитлар, қурловутлар, бургутлар, қўнғиротлар,
жалоирлар, сулдуслар, боёвутлар шулар жумласидандир. Табиийки бу
қабилалар ўзбек халқининг этник таркибини янада бойитди.
Аммо,
мўғул истилоси ўзбек ва бошқа халқларнинг ташқи қиёфасига
сезиларли из қолдирмаганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Улар Ўрта Осиёга
бостириб келганида қўшинларининг кўпчилиги туркий халқлардан ташкил
топганлиги маълум. Мўғул қўшинлари кўп сонли ерли (маҳаллий) аҳоли
таркибига сингиб кетди. Бу ўзбек халқининг этник шаклланишидаги яна бир
давр бўлди.
Ўзбек
халқининг шаклланишида муҳим ўрин тутган навбатдаги давр XV аср охири XVI аср
ҳисобланади. Бу даврда Марказий Осиёга Дашти Қипчоқ ўзбеклари
кириб келди.
Шарафиддин
Али Яздийнинг "Зафарнома"сида Ўрта Осиё ва у билан қўшни мамлакатларда
XIV-XV асрнинг I ярмида истиқомат қилган 44 та туркий
қабила ва уруғларнинг номлари қайд этилган. Булар орасида
Сирдарё ва Амударё оралиғидаги ўлкаларда XIII асрда Чингизхон ва XVI аср
бошида Муҳаммад Шайбонийхон
бошчилигида кўчиб келиб, ўтроқлашиб кетган қабила ва уруғлар орасида
учрамайдиган ундан ортиқ қабилалар:
мангитлар, қанғлилар, лочинлар,
олчинлар, қатағонлар,
бешюзлилар, қозоқлар ва бошқалар бор. Бу қабилалар шубҳасиз,
мазкур юртларда қадимдан истиқомат қилиб келган туркий забон
қабилалардир.
Юқорида
номлари зикр этилган қабилаларнинг аксарияти ХV асрга қадар ўзбек
номини олмаган эдилар. Улар турк ёки ўз қабиласининг номи билан
аталганлар.
Шу
вақтдан бошлаб Мовароуннаҳрнинг туркийзабон халқи орасида
ўзбек номи кенг қўлланила бошланди. "Ўзбек" этнонимининг
Мовароуннаҳрда устун келишига асосланиб, ўзбек халқининг келиб чиқишини
XV-XVI асрларга олиб келиб боғлаб бўлмайди. Одатда, халқнинг тарихи
унинг номидан илгари юради.
III
Миллатимиз
маънавий қиёфасининг асосларини аввало тилимиз ташкил этади. Маълумки, тил инсоннинг фикр алмашиш ва мулоқот
воситаси, ривожланиш омилидир. Айни пайтда тил миллатнинг маънавий мулкидир.
Мамлакатимизда IX-XII асрларда халқ оғзаки адабиёти жадал суръатда шакллана
борди. "Ўғизнома", "Алпомиш" каби достонлар вужудга келди. Аҳоли
ўртасида қиссахонлик, адабий айтишувлар ёйила бошлади. Наво санъатида мақомлар яратилди.
Ўзбек тили катта ҳудудда-Мовароуннаҳр, Xуросон ҳамда уларнинг теварак
атрофида яшаб келган туркий элатлар учун муштарак тилга айланиб борди. Машҳур шоир ва адиблар Лутфий, Атоий, Саккокий, Навоий, Бобур, Муҳаммад Солиҳ, Шайбонийхон, Мирзо Бедилларнинг баракали
ижоди ўзбек тили ривожига хизмат қилди. Асрлар оша бу жараён кучайди, луғавий жиҳатдан бойиди.
XVII-XIX асрлардаги уч ўзбек хонликлари (Бухоро, Хива, Қўқон)
дан хокимият тепасига келган манғит, қўнғирот ва мингуруғ сулолалари яшаб турган сарҳадлар ҳам ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига тўла мос келади, деб бўлмайди.
Бугунги кунда жаҳонда 30 млн.га
яқин ўзбеклар бор. Шундан 18 млн. дан кўпроғи
Ўзбекистан Республикасида яшамоқда, тахминан 8 млн.
миллатдошларимиз яқин атрофимиздаги давлатлар (Тожикистон, Афғонистон, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон,
Туркманистон, Покистон, Туркия) ҳудудида истиқомат қилмоқдалар. Уларнинг аждодлари ўша минтақаларда узоқ вақтдан бери яшаб
келган. 4 млн.га яқин ўзбеклар такдир тақозоси билан асосан XX асрнинг 20-йилларида бошқа
узоқ (Саудия Арабистон, АҚШ, Германия ва бошқа) ерларга бориб қолмоқдалар ва ўзларига хос фазилатлари (заҳматкашлиги, тадбиркорлиги, бағрикенглиги) туфайли у ерларда эл
қатори яшаб келмоқдалар.
Хулоса қилиб айтганда, тарихий
ҳақиқат шундан иборатки, ўзбеклар ўтмишда бугунги Ўзбекистон
сарҳадларидан анча
катта бўлган минтақада яшаб келган. Лекин бу мулоҳазаларни айтишдан мақсад қўшни юртларга даьво маъносида эмас, асло,
балки мозийда халқимиз кенг ҳудудларда яшаб келганлигини,
бошқа элатлар билан тотув муносабатда бўлганлигини таъкидлашдир. Совет тузуми
даврида, 1924-1925 йилларда Ўрта Осиёда шошма-шошарлик билан миллий-ҳудудий
чегараланиш ўтказилиши
натижасида яхлит Туронзамин бир неча республика ва мухториятларга бўлинди.
Ҳар
бир миллат, халқини улуғлайдиган муҳим омил унинг ички
маьнавий-руҳий салохиятидир. Ана
шу нуктаи-назардан келиб чикиб,
ўзбек халқининг рухияти, унинг маънавий киёфаси хусусида
қисқа ча тухталамиз. Бошқача сўз билан айтганда, ўзбекчилик деганда биз аввало нимани
тушунамиз?
Бағрикенглик, бунёдкорлик, табиатга эҳтиром, ўзгаларга ҳурмат, ватанпарварлик, покликка интилиш каби умуминсоний фазилатлар
ўзбекларга хосдир. Бу каби хислатлар халқимизда бир неча минг йиллар давомида шаклланиб келмоқда.
Бунга "Наврўз" удумлари,
муқаддас "Авесто" далилдир.
Халқимизда азалдан диний сабрдошлик
мавжуд бўлган, бошқа динларга сиғинувчиларга ёмон кўз билан қаралмаган. Масалан, икки минг йил муқаддам Ўрта Осиёда зардуштийлик,
буддавийлик, насронийлик, иудаизм, монийлик, шаманлик ва бошқа
эътиқодларни тавоф этувчилар маълум бир муросада бўлган.
Демак, тинч-тотувлик, иноқлик, ўзини
эр, ўзгани шер билиб яшаш тарзи халқимизнинг етакчи хислатларидан
биридир.
Асрлар давомида шаклланган халқимиз
урфу-одатлари, удумлари, анъаналарида ўз аксини топган одамийлик, соддадиллик,
оила, фарзанд тарбиясига муносабат, катталарга ҳурмат, меҳр-оқибат, мурувват, андиша, ор-номус
каби қадриятлар мажмуаси ҳам
ўзбекчиликдир.
Бир ярим минг йил давомида зардуштийлик,
сўнг VIII асрдан бошлаб қалбимизда жо бўлган ислом маданияти бизни покликка, эзгуликка, халол меҳнатга, изланишга, ақлу-идрокка даъват этиб келмоқда. Шу
боис бу фазилатлар ҳам буюк
маънавий бойлигига айланган.
Таянч атамалар
ва иборалар изоҳи: Этнос –
халқ; уруғ – бир ота-онадан тарқаган гуруҳ;
қабила – этник гуруҳ; элат –
кишиларнинг тил ҳудуд, иқтисодий ва маданий жиҳатдан тарихан таркиб топган бирлиги.
Назорат саволлари
1. Миллат тушунчаси
қандай маънони англатади?
2. Миллатнинг асосий
белгилари нимада?
3. Туркий
халқлар қачондан шакллана бошлади?
4. Ўзбекларнинг
келиб чиқиши ва ривожланиш жараёни қандай даврларга бўлиш мумкин?.
5. Ўзбек
халқининг шаклланишида маҳаллий давлатчилик қандай роль
ўйнайди?
6. Миллатимиз
маънавий қиёфасининг ўрни нималарда намоён бўлади?
Адабиётлар
1. Каримов И.А.
Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., Шарқ, 1998.
2. Абулғозий.
Шажараи турк. Т., Чўлпон, 1992.
3. Аҳмедов Б.
Ўзбек улуси. Т., Нур, 1992.
4. Заки Валидий.
Ўзбек уруғлари. Т., 1992.
5. Зиё Кўкалп.
Туркчилик асослари. Т., 1994.
6. Хасан Ато Абуший.
Туркий қавмлар тарихи. Т., Чўлпон, 1994.
7. Шониёзов К.Ш.
Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. Т., “Шарқ”, 2001.