ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

УРГАНЧ ФИЛИАЛИ

 

 

 

 

 

 

АКТ СОҲАСИДА КАСБИЙ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИ

 

 

“АХБОРОТ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ” КАФЕДРАСИ

 

 

 

“ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” фанидан

 

 

Маърузалар матни

 

5140900-Касб таълими (информатика ва ахборот технологиялари) бакалавриатура йўналишидаги талабалари учун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент-2014

 

Тузувчилар:

 

А.И.Аширова

 

-ТАТУ Урганч филиали Ахборот таълим  технологиялари кафедраси мудири п.ф.н.

 

М.Ш.Салихова

-ТАТУ “Ахборот таълим технологиялари”

кафедраси катта ўқитувчиси

 

 

 

 

 

         “ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” фанидан маърузалар матни 5140900-Касб таълими (информатика ва ахборот технологиялари) бакалавриатура йўналишидаги талабалари учун тавсия этилади

 

 

Тақризчилар:

 

А.А. Абдуқодиров

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг «Истеъдод»

 жамғармаси, масофавий таълим

марказининг директори,  п.ф.д., проф.                                                                                             

 

 

Б.И. Ганиева

АКТ кафедра мудири п.ф.н.                                           

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент ахборот технологиялари университети

илмий-услубий кенгашинг 2014 йил “____”___________даги

“____”-сонли баёни билан тавсия этилган

 

 

 

 СЎЗ БОШИ

Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури рақобатбардош кадрлар тайёрловчи педагогга қўйиладиган замонавий талаблари мажмуини белгилайди. Бир-бирига боғлиқ бўлган талабларнинг мажмуи, педагогнинг умумлаштирилган моделини ташкил этади.

Ижодкор педагоглар анъанавий таълим бериш усулидаги камчиликларга жавоб топиш, ўқувчининг ақлий фаолиятини ривожлантириш усулларини излашлари натижасида ўзига хос таълим усули воситасини яратадиларки, бунинг оқибатида янгича педагогик фикрлаш тарзи вужудга келади. Ана шу изланишлар натижасида янги педагогик технологияга асос солган педагогик технологиялар яратила бошланди.

Қўлланиладиган педагогик технологияларни бир тизимга солиш, унга мақсадли йўналиш бериш таълимнинг амалга оширишдаги шакл ва мазмун яхлитлигини таъминлаган ҳолда кутилиши зарур натижани олишни белгилайди. Таълимга тестларни олиб кирилиши, билимларни кўп балли баҳолаш тизимида аниқлашга ўтиш, боб, бўлим мазмунини яхлит ҳолда ўзлаштиришни моделлаштириш, тизимга солинган назорат турларида, ўқувчиларни ишлаши ва ниҳоят ноанаънавий таълим ўрнига вужудга келган янги технологиялар бўлиб, улар янгича фикрлаш тизимдаги таълимга ўтишни тақозо этади.

Таълим технологиянинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда ўқув мақсадларга кафолатли эришишда ўқув жараён лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Технологик ёндашув энг аввало, юзакиликда эмас, балки режалаштирилган натижани олиш имконини берувчи конструктив кўрсатмали схемада ўз ифодасини топади.

Фанни ўқитишдан мақсад ва вазифаси:

Дарс жараёнида таълим технологиялардан мақсадли фойдаланиш, ижодий, ностандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади.

Янгиланаётган таълим-тарбия мазмуни ўқитишнинг янги педагогик технологияларини талаб этмоқда. Ҳозирги ёшлар демократик жамиятни бўлғуси аъзоларидир. Уларни эркин мустақил фикрлай оладиган ватанпарвар инсонлар қилиб, тарбиялаш учун замонавий, самарали йўлни излаб топишни давр тақозо этмоқда.

 Ҳозирги вақтда ўқув меҳнати ҳам бошқа меҳнат турлари каби ўзига хос билим, кўникма ва малакани шахс шаклланишини талаб қилади, бунинг учун эса ирода, диққат, кузатувчанлик, фикр юритиш, хаёл каби шахсий сифатларнинг тарбияланганлиги зарур.

Биз таълим самарадорлигини оширувчи омилларни тўхтовсиз таҳлил қилиш, ҳамда қўйиладиган методларни нечоғлик мослигига тўғри баҳо бериш тамойилларини белгилашимиз ва таълимни ошиши зарур бўлган натижасини ифодалай олишимизга кўрсатадиган йўл ҳисобланади. Янги педагогик технология мана шу тамойилларга таяниб, таълим жараёниии самарали бўлишини таъминлайди.

1-маъруза (2-соат) Педагогик технологиялар, тушунчалар, асосий сифатлари, илмий асослари, таснифи.

Режа:

 

1.Педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланиши.

2.Педагогик технологияларнинг ривожланиши тарихининг босқичлари.

3. Педагогик технологияларнинг мақсади, мазмуни ва вазифалари.

4. Бугунги кунда педагогик технологияларга берилаётган таърифларнинг таҳлили.

5. Педагогик технологияларнинг назарий асослари.

5.1. Методологик асослари.

5.2. Педагогик асослари.

5.3. Психологик асослари.

 

          Педагогик технологияда ҳали кўп аниқланмаган масалалар бор. бу муаммони тадқиқ этиш ўқитиш технологиясининг тушунчаси ва методологик моҳиятини аниқлаш билан боғлиқ.

Педагогик технология ўзига хос ва потенциал яратиладиган педагогик натижаларга эришиш учун педагогик тизимнинг барча ташкилий томонларига алоқадор назарий ва амалий (таълим тизими доирасида) тадқиқотлар соҳаси сифатида белгиланади.

Педагогик технология моҳиятини ёритиш учун педагог-дидактикачилар томонидан берилган таърифларга тўхталишни мақсадга мувофиқ деб топамиз.

«Педагогик технология–психологик ва педагогик ўгитлар йиғиндиси бўлиб, шакллар, методлар, усуллар, ўқитиш йўллари, тарбиявий воситаларнинг махсус тўпламидир. Айни замонда у педагогик жараённинг ташкилий-методик омилини ҳам билдиради» (Б.Лихачев).

«Педагогик технология –ўқув жараёнини амалга оширишнинг мазмуний техникаси» (В.П. Беспалько). «Педагогик технология–режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш жараёни тавсифи» (И.П. Волков).

«Технология–ишлов бериш, ҳолатни ўзгартириш санъати, маҳорати, малакаси ва методлар йиғиндиси» (В.М. Шепель).

«Педагогик технология–талаба ва ўқитувчининг уларга зарур шароит яратиш орқали ўқув жараёнини лойиҳалаштириш, ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича улар педагогик фаолиятининг ҳар томонлама ўйланган моделидир». (В.М.Манахов).

«Педагогик технология–бу таълим шаклларини жадаллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ва инсон омилларида ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, татбиқ этиш ва белгилашнинг изчил методидир» (ЮНЕСКО).

«Педагогик технология–педагогик мақсадларга эришишда фойдаланиладиган шахсий имкониятлар, жиҳозлар ва методологик воситаларда амалда бўлишнинг тизимли йиғиндиси ва тартибини билдиради» (М.В.Кларин).

«Педагогик технология–ўзида турли муаллифлар (манбалар)нинг барча таърифлари мазмунини қамраб олган мазмуний умумлашма ҳисобланади». (Г.К. Селевко).

Бу таърифлар таҳлилидан педагогик технология натижани қўлга киритиш учун таълим доирасида зарур бўлган воситалар тизимини режалаштириш ва татбиқ этиш деган хулосага келиш мумкин.

Таълим тизимини технологиялаштириш ғояси ўтган асрнинг бошларида Ғарбий Европа ҳамда АҚШда таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим самарадорлигини ошириш, шахснинг ижтимоийлашувини таъминлаш учун муайян шарт-шароитни яратиш борасидаги ижтимоий ҳаракат юзага келган даврда илк бора ўртага ташланди. Мазкур ғоя 30- йилларда таълим жараёнига ―педагогик техника‖ (таълим техникаси) тушунчасини олиб кирилиши билан асосланди. Ушбу даврларда яратилган махсус адабиётларда ―педагогик (таълим) техника(си)‖ тушунчаси ―ўқув машғулотларини аниқ ва самарали ташкил этишга кўмаклашувчи усул ва воситалар йиғиндиси‖ тарзида талқин этилди ҳамда ўқув жараёнига ўқув ва лаборатория жиҳозларининг олиб кирилиши, улардан самарали, унумли фойдаланиш, материал мазмунини кўрсатмали қуроллар ёрдамида тушунтириш каби ҳолатлар таълим самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи етакчи омиллардир дея боҳоланади.

 

 

 

 

Педагогик технологиянинг моҳияти - дидактик мақсад, талаб этилган ўзлаштириш даражасига эришиш ва уни татбиқ этишни ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини илгаридан лойиҳалаштиришда намоён бўлади .

Ҳозирги вақтда касб-ҳунар коллежларида ўқитишнинг замонавий шакллари ва методлари кенг қўлланилмоқда. Анъанавий ўқитиш жараёнида ўқитувчи асосан, авторитарлик билан дарс олиб борса (субъект-объект), интерфаол усуллар ёрдамида ўқитиш жараёнида эса ўқувчи шахсига эркинлик бериш,

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

муносабатларни демократлаштириш (субъект-субъект) асосида дарс жараёни ташкил этишни назарда тутади.

Илмий–техник тараққиёт нафақат аксарият ишлаб чиқариш соҳасини технологиялаштиради, балки, у маданият, таълим соҳаларига ҳам кириб бормоқда. Бугунги кунда информацион тиббиёт, таълим ва бошқа технологиялар тўғрисида фикр юритиш мумкин.

Технологиялаш–бу объектив жараён бўлиб, таълим эволюциясининг янги вазифаларини сифатли ҳал қилиш учун тайёргарлик давридир. Бугунги кунга келиб педагогик технология, ахборот технология атамалари ҳар бир соҳада учрб туради шунинг учун биз қуйида педагогик технология ҳақидаги фикрлар билан танишиб чиқамиз.

Педагогик технология ҳақида жуда кўп олимлар ўз фикр–мулоҳазаларини билдирганлар‚ улардан баъзи бирларини келтирамиз .

Педагогик технология–психологик, педагогик ўгитлар йиғиндиси бўлиб, шакллар, методлар, усуллар, ўқитиш йўллари, тарбиявий воситаларнинг махсус тўпламидир. Айни замонда у, педагогик жараённинг ташкилий, методик омилини ҳам билдиради» (Б.Лихачев).

 «Педагогик технология–ўқув жараёнини амалга оширишнинг мазмуний техникаси» (В.Беспалько).

 «Технология–ишлов бериш‚ ҳолатни ўзгартириш санъати, маҳорати, малакаси ва методлар йиғиндисидир» (В.М.Шепель).

 «Педагогик технология–режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш жараёни таснифи» (И.П.Волков).

 Педагогик технология–педагогик мақсадларда эришишга фойдаланиладиган шахсий имкониятлар, жиҳозлар, ва методологик воситаларда амалда бўлишнинг тизимли йиғиндиси ва тартибини билдиради» (М.Б.Кларин).

 

Педагогик технологиянинг бир нечта классификацияси мавжуд бўлиб, улар:

 Инсонпарварлик ва демократик педагогик муносабатга асосланган педагогик технология бўлиб, у шахсий муносабатни шакллантириш, якка ҳолда ёндашув, демократик бошқарув, очиқ инсонпарварликка йўналтирилган мазмунни ташкил этади.

 Таълим олувчиларнинг фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган педагогик технология–мулоқот маҳорати, алоҳида ўқувчи ва бутун гуруҳга педагогик таъсир этиш методлар тизимини қўллашда зарур бўлган ўқув ва малакалар мажмуидир.

 Ўқитиш жараёнини самарали ташкил этиш ва бошқаришга асосланган педагогик технология – бунга программали ўқитиш, якка ҳолда ўқитиш, перспектив ўқитиш, дифференциал ўқитиш технологияси, гуруҳли ва жамоавий ўқитиш ва ҳоказолар мисол бўла олади.

 Ўқитиш жараёнини методик такомиллаштириш, ва дидактик реконструкция қилишда педагогик технология. Бунда ақлий ҳаракатни шакллантиришнинг тартибли технологияси, дидактик бирликни мустаҳкамлаш технологияси ва бошқалар киради.

Шунингдек‚ халқ педагогикасига асосланган технология, муқобил технология, умумий политехнология кабилар мавжуд

Юқорида келтирилган таърифдан кўриниб турибдики, ПТ тушунчасини изоҳлашда технология жараёни асос қилиб олинди. Аслини олганда ҳам бу тушунчага берилган таърифлар сони педагогик адабиётларда ниҳоятда кўпдир. Педагогик нашрларда «технология» атамасининг хилма-хил кўринишларини учратиш мумкин: «ўқитиш технологияси», «ўқув жараёни технологияси», «маълумот технологияси» ва ҳоказо.

Ўқитиш технологияси ПТга яқин тушунча бўлса-да, айнан ўхшаш маънони англатмайди, чунки у маълум предмет, мавзу ва саволлар доирасидаги аниқ ўқув материалини ўзлаштириш йўлини муайян технология атрофида ифода этади. У кўпроқ хусусий методика билан бир жинслидир.

ПТ эса маълумот технологиясини жорий этиш тактикасини ифодалайди ва «ўқитувчи – моддий муҳит – ўқувчи (талаба)» функционал тизим қонуниятларига тегишли билимлар асосида қурилади.

Ҳозирги кунда ўқитувчилар методикани кўп ҳолларда технологиядан ажрата олмаяптилар. Шу боисдан бу тушунчалар-ни аниқлаштириш керак бўлади. Методика ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар мажмуасидан иборат. Методикадан кўзланган аниқ мақсад предмет мавзуларига оид назарияларни аниқ ҳодисалар текислигига кўчиришдир. Мисол учун, газ қонунлари тушунчаларини шакллантириш методикаси ёки энергиянинг сақланиш қонунини физика курсининг электр бўлимида қўллаш методикаси ва ҳ.к.

2. Таълимни ривожлантиришнинг янги босқичида педагогик технология мохияти ва муаммолари.

ПТ ўқитиш жараёнининг ўзаро боғлиқ қисмларини ташки-лий жиҳатдан тартибга келтириш, босқичларини қуриш, уларни жорий этиш шартларини аниқлаш, мавжуд имкониятларни ҳи-собга олган ҳолда белгиланган мақсадга эришишини таъминлай-ди. Ёхуд ПТ ўқитувчининг касбий фаолиятини янгиловчи ва таълимда якуний натижани кафолатлайдиган муолажалар йиғин-дисидир. Технология ўзининг эгилувчанлиги, натижаларнинг турғунлиги, самарадорлиги, олдиндан лойиҳаланиш зарурати билан методикадан фарқланиб туради. Шу билан биргаликда маълум вақт давомида ПТ ўқув жараёнини техник воситалар ёрдамида амалга ошириш, деб қараб келинади. Фақат 70-йиллардан бошлаб педагогик адабиётларда бу тушунчанинг моҳияти янгича талқин этила бошланди. Япон олими Т.Сакамото томонидан

«ўқитиш технологияси бу - ўқитишнинг мақбуллигини таъминловчи йўл-йўриқлар тизими билан боғлиқ билимлар соҳаси» эканлиги эътироф этилади.

Объектив борлиқни ўрганишнинг тизимли ёндашиш методи фанда кенг кўламда қўлланилгач, унинг таъсири остида аста-секинлик билан ПТ моҳиятига ҳам аниқлик киритилди: рус олимаси Н.Ф.Тализина технологияни «белгиланган ўқув мақсадига эришишнинг оқилона усулларини аниқлашдан иборат»деб тушунтиради. Шунингдек, олима замонавий ўқитиш технология-си ҳақида фикр юритиб, уни алоҳида фан сифатида қараш лозимлигини ўқтиради:

Ўқитиш технологияси – бу ўқув жараёнини нима реал тавсифласа ўша, ўқитувчига ўрнатилган мақсадларга эришиш учун нимага таяниш зарур бўлса ўшадир бу алоҳида фан .

ПТни фан сифатида эътироф этиш Г.К.Селевко томонидан ҳам маъқулланди: «Педагогик технология ўқитишнинг бирмунча оқилона йўлларини тадқиқ қилувчи фан сифатида ҳам, таълимда қўлланиладиган усуллар, принциплар ва регулятивлар сифатида ҳам, реал ўқитиш жараёни сифатида ҳам мавжуддир» . Олимнинг таъкидлашича «педагогик технология» тушунчаси таълим амалиётида 3 иерархик даражада ишлатилади:

1)Умумпедагогик (умумдедактик) даража; умумпедагогик (умумдидактик, умумтарбиявий) технология маълум минтақада, ўқув юртида, маълум ўқитиш босқичида яхлит таълим жараёнини тавсифлайди.

2)Хусусий методик (предметли) даража: хусусий предметли ПТ «хусусий методика» маъносида қўлланилади, яъни таълим ва тарбиянинг аниқ мазмунини жорий этиш методлари ва воситалари йиғиндиси сифатида бир предмет, синф, ўқитувчи доирасида қўлланилади (фанларни ўқитиш методикаси, ўқитувчи, тарбиячининг ишлаш методикаси).

3)Локал (модулли) даража: локал технология ўзида ўқув-тарбиявий жараённинг айрим қисмларини, хусусий дидактик ва тарбиявий масалалар ечимини ўзида мужассамлаштиради (алоҳида фаолият турлари технологияси, тушунчаларни шакллантириш, алоҳида шахс сифатларини тарбиялаш, дарс технологияси, Янги билимларни эгаллаш, мустақил ишлаш технологияси ва бошқа).

И.Я.Лернернинг фикрича, ПТ – «ўқувчилар ҳаракатларида акс этган ўқитиш натижалари орқали ишончли англаб олинадиган ва Аниқланадиган мақсадни ифодалашни тақазо этади» .

Юқорида келтирилган таърифлардан кўриниб турибдики, ПТ белгиланган бошланғич мақсад ва мазмун асосида ўқув жараёнини лойиҳалаш сифатида талқин этилаяпти. Бу бир жиҳатдан тўғри, лекин теранроқ фикр юритилса унинг бир ёқламалиги кўзга яққол ташланади ёки бундай ёндашувларда ўқувчи шахси инкор этилаяпти. Бу камчиликни биринчи бўлиб академик В.П.Беспалько пайқади ва ўзининг йирик асарида «ПТ – бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир» деб таърифлади .

Бу таъриф мазмунидан муҳим илмий принципларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:

- ПТ ўқувчи (талаба)ларда маълум ижтимоий тажриба элементларини шакллантириш учун лойиҳаланади;

- лойиҳаланган тайёр технологияни амалга ошириш фан ўқитувчисидан катта маҳорат талаб этмайди;

- якуний натижа, албатта, кафолатланади.

ПТ тушунчасини ойдинлаштиришга қаратилган таърифларнинг хилма-хиллиги, бир томондан, ривожланган мамлакатларда бу мавзунинг у ёки бу даражада ечилганлигини кўрсатса, иккинчи томондан, ПТни амалиётга жорий этишга бўлган уринишлар натижасини ифодалайди.

Қатор йиллар давомида ПТ назарияси ва амалиёти бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрганилиб келинди. Натижада ўқитиш жараёнини такомиллаштиришга ёки ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришга қаратилган у ёки бу илғор методикалар технологиялар даражасига кўтарила олмай аста-секинлик билан ўз мавқеини йўқотиб педагогика фанидан узоқлашиб кетмоқдалар. Мисол учун, 60-йилларда катта шов-шувга сабаб бўлган «Дастурли таълим» (Программированное обучение) ёки 70-йилларда собиқ иттифоқ миқёсидаги «Шаталовчилик ҳаракат»ини эслаш кифоя.

Бугунги кунда мамлакатимизда мутахассисларнинг илмий салоҳиятини бирлаштиришга имкониятлар етарли. Назария ва амалиёт бирлигининг таъминланиши ПТнинг асл моҳиятини аниқлашга йўл очади. Фикримизча, янги ПТ педагогика фанининг алоҳида тармоғи сифатида ёки фақат таълим амалиётини мақбуллаштиришга йўналтирилган тизим деб қараш мумкин эмас. ПТ бу соҳадаги назарий ва амалий изланишларни бирлаштириш доирасидаги фаолиятни акс эттиради.

Дарвоқе, ПТга «янги» сўзни қўшиб ишлатилиши назариячи олимлар ва ўқитувчиларни бир қадар ўйлантириб қўйди, эндиликда таълим-тарбия жараёнини лойиҳалашга эскича ёндашиш мумкин эмаслигини англашга ҳаракат қилмоқдалар. Шундай экан, «янги ПТ» нимани англатади? Бу саволнинг ечимини изоҳлашга ҳаракат ҳиламиз.

Биринчидан, ПТ таълим (тарбия) жараёни учун лойиҳаланади ва белгиланган мақсадни ечишга қаратилади. Бинобарин, ҳар бир жамият шахсни шакллантириш мақсадини аниқ белгилаб беради ва шунга мос ҳолда маълум педагогик тизим (мактаб, коллеж, олий ўқув юрти) мавжуд бўлади. Бу тизимга узлуксиз равишда ижтимоий буюртма ўз таъсирини ўтказади ва таълим-тарбия мақсадини умумий ҳолда белгилаб беради. «Мақсад» эса педагогик тизимнинг қолган элементларини ўз навбатида янгилаш заруратини келтириб чиқаради.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури таълим-тарбиянинг мақсадини янги йўналишга бурди, яъни: «ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитдан тўла холис этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш» деб белгиланади. Демак, таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланди, унга мос ҳолда мазмуннинг ҳам, педагогик жараённинг ҳам янгиланиши табиийдир.

Иккинчидан, фан ва техниканинг фивожланиши билан инсон фаолияти чегараси ниҳоятда кенгайиб боряпти, аудиторияга ўқитиш имкониятлари катта бўлган янги технологиялар (саноат, қишлоқ хўжалиги, электрон, ахборот ва бошқа) кириб келмоқда. Рўй бераётган сифатий ўзгаришлар шундан далолат берадики, эндиликда «ўрганиш»нинг бирламчи жараёнлари анъанавий методика ва ўқитиш воситалари ромига сиғмай, ўқитувчининг индивидуал қобилиятларига мос келмай қолди. Янги методикаларни талаб этадиган ва таълим жараёнининг ажралмас қисмига айланиб бораётган ва унга ўзининг маълум хусусиятларини жорий этадиган янги техникавий, ахборотли, полиграфик, аудиовизуалли воситалар мавжудки, улар янги ПТни реал воқеликка айлантиради.

ПТ моҳият жиҳатдан бошқа тенологиялар билан бир сафда туради, чунки улар ҳам бошқалари қатори ўз хусусий соҳасига, методлари ва воситаларига эга, маълум «материал» билан иш кўради. Бироқ ПТ инсон онги билан боғлиқ билимлар соҳаси сифатида мураккаб ва ҳаммага ҳам тушунарли бўлмаган педагогик жараённи ифода этиши билан ишлаб чиқариш, биологик, ҳатто ахборотли технологиялардан ажралиб туради. Унинг ўзига хос томонлари – тарбия компонентларини мужассамлаштирганидир.

ПТ бошқа соҳалардаги технологик жараёнлар билан узлуксиз бойиб боради ва анъанавий ўқув жараёнига, унинг самарасини оширишга таъсир кўрсатишнинг янги имкониятларини эгаллаб олади. Афсуски, бу жараён ҳозирги таълим тизимида жуда қийин кечяпти, ҳақиқий компьютерли ПТ ўзининг илмий ишланмасини кутяпти: «компьютерларнинг шу кундаги қўлланиши-экстенсивлик холос: анъанавий ўқув курслари шунчаки экран мониторига жойлаштириляпти».Шу ерда ПТ ва ахборот технологияси ўртасидаги ўзаро муносабатни ойдинлаштириш лозим бўлади. Кейинги вақтларда баъзи бир олимлар (айниқса информатика фани вакиллари) ПТни ахборотлаштиришга қўшиш ёки тенглаштириш (баъзан устун қўйиш)ни ёқламоқдалар. Бу уринишлар агар хато бўлмаса, шубҳасиз «подадан олдин чанг чиқаришдир». Ўқув-тарбиявий жараённи технологиялаштириш тарихий (айниқса ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб) воқелик ва жараёндир. Ахборотлаштириш бу жараёндаги инқилобий «бурилиш», унинг муҳим босқичидир. Оддий тил билан айтганда таълимда ахборот технологияси – бу «ўқувчи-компьютер» ўртасидаги мулоқотдир.

Ахборотли технология ПТнинг таркибий қисми, техник воситаларнинг мукаммаллашган замонавий тури сифатида таълим жараёнида қўлланила бошланди. Келажакда иқтисодий бўҳронлар ортда қолиб ўқув юртлари дастурли «машина» билан етарли даражада таъминланади. Шундагина ахборотли технология асосида ўқувчи (талаба)ларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш имконияти туғилади ва у ўқитувчининг яқин кўмакдошига айланади ёки унинг функцияларини тўлиқ бажариши мумкин.

Таълимни технологиялаштириш объектив жараён эканлигини, замонавийлиги эса илмий-техник тараққиёт йўналиши билан белгиланишини эътироф этган ҳолда ПТнинг ўзига хос томонлари ва яқин келажакда у билан боғлиқ вазифаларни белгилашга ҳаракат қиламиз:

1) кўп босқичли таълим тизимида ПТнинг ўрнини асослаш ва зарурий тавсияномалар ишлаб чиқиш:

2) замонавий саноат, тиббиёт, иқтисодиёт, экология, эргономия каби соҳа технологиялари билан ПТларни мунтазам равишда янгилаб бори шва табақалаштирилган ёндашув асосида уларни қўллаш мезонларини аниқлаш;

3) истиқболи ўқитиш воситаларини яратиш ва уларга таянган ҳолда илғор ПТларни лойиҳалаш, амалиётга жорий этиш, оммалаштириш ва самарасини аниқлаш;

4) тегишли бошқарув органлари (Таълим марказлари) томонидан ўқув муассасалари фаолиятида янги ПТларни татбиқ этилиши даражасини назорат қилиш ва баҳолаш;

5) республикамиздаги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар, мактаб) таълим тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларни малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида илғор педагог ва ахборот технологиялари бўйича янги билимлар тизими билан қуроллантиришни узлуксиз ташкил этиш;

6) республикамизда фаолият кўрсатаётган ижодкор ўқитувчилар иш услубларини мунтазам ўрганиб бори шва улар томонидан яратилган методикаларни Янги педагогик технология даражасига кўтариш борасидаги ишларни амалга ошириш;

7) ўқитувчи фаолиятини педагогик технология қонуниятларига мослаштириш муаммолари ва бошқалар. Хўш, белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва назорат қилишни ким ўз зиммасига олиши мумкин? Эҳтимол, таълим марказларининг вазифасидир? Ёки ҳар қайси таълим муассасалари ўз ҳолича ечаверадими? Биз бу саволлар билан таълим соҳасидаги у ёки бу бошқарув органларига вазифа юклаш фикридан йироқмиз. Айни шу кунларда ваколатли давлат органларининг кун тартибида ҳам ПТ муаммолари турганлигига шубҳа йўқ.

Фикримизча, илғор педагогик технологияларни лойиҳалаш ва ҳаётга татбиқ этиш муаммоси мамлакатимизда ҳам ривожланган давлатлар қатори янги корхона – «Педагогик технология Давлат Маркази»ни тузишни тақазо этади. Агар шундай Марказ ташкил этилса, биринчи навбатда «портлаш эффекти» сари йўлни қисқартиришга ҳисса қўшган бўларди. Учинчи минг йилликда таълим тараққиётининг ҳаққоний двигатели сифатида ўқитувчи фаолиятини янгилашга, таълим-тарбия жараёнини мақбул (оптимал) қуришга, талаба ёшларда ҳурфикрлилик, билимга чанқоқлик, Ватанга содиқлик, инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатар эди.

3.Педагогик технология концепциясининг ривожланиш тарихи

Янги ўзбек давлатчилигининг тамал тоши қўйиляпти: ижтимоий, иқтисодий, маънавий, мафкуравий соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Таълим-тарбия соҳасининг ислоҳ қилиниши педагогика фанини фивожлантириш учун қулай имкониятлар яратиб берди. Эндиликда кишилик жамияти томонидан узоқ йиллар давомида яратилган тарбия тажрибаларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш ишлари кенг йўлга қўйилди.

Шўролар тузуми даврида барча ижтимоий фанлар каби педагогика ҳам коммунистик мафкура қобиғи билан ўралган, унинг ривожланиш меъёри чекланган, илғор чет мамлакат ғоялари эса буржуа ғоялари, деб танқид қилинар ва рад этилар эди. Ҳолбуки ҳар қандай ғоя ҳам ўзида маълум ижобий жиҳатларни мужассамлаштириши мумкин, уларни амалиётга жорий этиш фойдадан холи эмас эди. Жумладан, педагогик технология (ПТ) ҳам буржуа дидактикасига тегишли йўналиш сифатида қараб келинди ва бу муаммони тадқиқот объектига айлантиришнинг иложи йўқ эди.

Бугун мамлакатимиз истиқлоли шарофати туфайли барча фан соҳаларини ривожланган давлатларда тўпланган тажрибалар асосида таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш имкониятлари мавжуд. Умуминсоний қадриятларни ижодий ўрганиш ва ҳаётимизга татбиқ этиш даври келди. Миллий дастурда таъкидланганидек, яқин келажакда «кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг халқаро ҳуқуқий базаси яратилади, халқаро ҳамкорликнинг устивор йўналишлари рўёбга чиқарилади, халқаро таълим тизимлари ривожлантирилади» .

Бу фаслда биз педагогик технология назариясининг вжудга келиши ва ривожланиши тарихига назар ташлаймиз.

30-йилларда «педагогик техника» тушунчаси махсус адабиётларда пайдо бўлди ва у ўқув машғулотларини аниқ ва самарали ташкил этишга йўналтирилган усул ва воситалар йиғиндиси сифатида қаралди. Шунингдек, бу даврда ПТ деб ўқув ва лаборатория жиҳозлари билан муомала қилишни уддалаш, кўргазмали қуроллардан фойдаланиш тушунилди.

40-50-йилларда ўқув жараёнига ўқитишнинг техник воситаларини жорий этиш даври бошланди. Айниқса кино, радио, назорат воситалари, улардан фойдаланиш методикаси ПТга тенглаштирилди.

60-йилларнинг ўрталарида бу тушунча мазмуни чет эл педагогик нашрларда кенг муҳокамага тортилди. 1961 йилдан бошлаб АҚШда «Педагогик технология» (Educational Technol-ogy), 1964 йилдан Англияда «Педагогик технология ва дастурли таълим» (Тechnology and programmed Learning). Японияда эса 1965 йилдан «Педагогик технология» (Educational Technology) журналлари чоп этила бошланди. 1971 йилда худи шу номли журнал Италияда чиқарила бошланди.

ПТ муаммосининг ўта долзарблиги ҳисобга олиниб, унинг илмий асосларини тадқиқ қилиш мақсадида махсус корхоналар тузилди. Мисол учун, 1967 йилда Англияда педагогик технология Миллий Кенгаши (National council for Educational Technology) ташкил этилди ва 1970 йилдан бошлаб «Педагогик технология журнали» (Journal of Educational Technology) чиқа бошлади. АҚШнинг қатор университетлари ва илмий марказларида ҳам ПТ муаммоларига жиддий эътибор берилди. 1971 йилда махсус «Коммуникация ва технология Ассоциация»си (Association for Educational Communications and Technology) фаолият кўрсата бошлади. Ҳозирги кунда бу ташкилотнинг барча штатларда ва Канадада 50 дан зиёд филиаллари ишлаб турибди.

Японияда ПТ муаммолари билан тўртта илмий жамият шуғулланмоқда, фаол ҳаракатдаги педагогик технология Марказий Кенгашининг 22 та давлат университетларида марказлари мавжуд. Ҳар уч ойда япон тилида чиқадиган «Педагогик технология соҳасидаги тадқиқотлар» (Educational Technology Research) журналларида йирик олимларнинг илмий ишлари ўз ўрнини топмоқда. Яқинда Умумяпон педагогик технология Марказий Кенгаши (The Japanese Council of Technology Centers) тузилиб, бу соҳада халқаро алоқалар ўрнатиш ишлари билан маҳур.

Дидактиканинг бу йўналишига эътибор ниҳоятда ошиб боришини 70-йилларда ўтказилган қатор халқаро конференциялар тасдиқлайди. Шундай халқаро конференциялар 1966 йилдан бошлаб ҳар йили баҳорда Англияда ўтказилиб келинади ва анжуман материаллари «Педагогик технология жиҳатлари» (Aspects of Educational Tec-hnology) номида нашр қилинади.

Шу каби маълумотларни келтиришни ғарб давлатлари мисолида яна ҳам давом эттириш мумкин, бироқ . Юқоридагиларнинг ўзиёқ ПТ педагогика назарияси ва амалиёти соҳасидаги алоҳида ҳодиса сифатида диққат марказда турганлигини, 60-йиллардан бошлаб чет элларда янги йўналиш сифатида шаклланганлигини таъкидлаб турибди. Тахлилларнинг кўрсатишича, бу даврда ПТ икки йўналишда муҳокама қилинади ва ривожлантирилади: биринчиси – ўқув жараёнига техник воситаларини қўллаш билан боғлиқ бўлса (шу жумладан дастурли таълимнинг техник воситалари), иккинчиси – ўқитиш технологияси масалаларини, яъни ўқув материалларни таҳлил қилишдан тортиб таълим жараёнини турлича нашрли ва техник воситалардан жамулжам фойдаланган ҳолда тизимли ташкил этишга қадар бўлган кенг доирадаги муаммоларни қамраб олади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таянч тушунчалар: педагогик технология, методологик асос, педагогик асос, психологик асос

 

Назорат саволлари

 

1.Педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланишини тушунтиринг

2.Педагогик технологияларнинг  ривожланиши тарихининг босқичлари.

3. Педагогик технологияларнинг  мақсади, мазмуни ва вазифалари.

4. Бугунги кунда педагогик технологияларга берилаётган таърифларнинг таҳлили.  

5. Педагогик технологияларнинг  назарий асосларини тушунтиринг.

6.Методологик асослари нималардан иборат?

7. Педагогик асослари нималардан иборат?

8. Психологик асослари нималардан иборат?

 

 

Маъруза №2. (2-соат) Ўқувчи шахси – таълим технологиясида

объект ва субъект сифатида.

 

Режа:

1. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Таълим технологиялари ва унинг тарихи.

2. Шахс тузилмасининг таркибий қисмлари: интер индивид; интера индивид; мета индивид.

3. Ўқувчи шахси объект ва субъект сифатида.

4. Шахс билиш жараёнининг категориялари: билиш, тушуниш, англаш, муносабат, таҳлил, баҳолаш, умумлаштириш, мустаҳкамлаш, қўллаш, ўзлаштириш.

 

 

Республикамизда  қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури замонавий талабларга жавоб бера оладиган рақобатбардош  педагогларга қўйиладиган талабларнинг  мажмуини белгилайди. Мазкур талаблар бир-бирига боғлиқ бўлган ҳолда  талабларнинг мажмуи ҳамда мазмунини ташкил этиб, педагогнинг умумлаштирилган моделини акс эттиради. Умумлаштирилган моделнинг  асосий талабларига  қуйидагилар киради: таълим бериш маҳорати, тарбиялай олиш маҳорати, ўқув-тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсий фазилати, таълим олувчиларнинг билимларини ҳолисона назорат қила олиш ва баҳолай олиш маҳорати.

Юқори маҳоратга эга педагог анъанавий таълим бериш усулидаги камчиликларга жавоб топиш, ўқувчининг ақлий фаолиятини ривожлантириш усулларини излашлари натижасида ўзига хос таълим усули воситасини яратадики, бунинг оқибатида янгича педагогик фикрлаш тарзи вужудга келади. Ана шу изланишлар натижасида янги педагогик технологияга асосланган ҳолда, педагогик технологиялар яратила бошланди.

Фойдаланилаётган педагогик технологияларни бир тизимга солиш, унга мақсадли йўналиш бериш таълимнинг амалга  оширишдаги шакл ва мазмун яхлитлигини таъминлаган ҳолда кутилиши зарур натижани олишни белгилайди. Таълимга тестларни  олиб кирилиши, билимларни кўп балли баҳолаш тизимида аниқлашга ўтиш, боб, бўлим мазмунини яхлит ҳолда ўзлаштиришни моделлаштириш, тизимга солинган назорат турларида, ўқувчиларни ишлаши ва ниҳоят анаънавий таълим ўрнига вужудга келган янги технологиялар бўлиб, улар янгича фикрлаш тизимидаги таълимга ўтишни тақозо этади.

Педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда ўқув мақсадларига кафолатли эришишда ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Технологик ёндашув энг аввало, юзакиликда эмас, балки режалаштирилган натижани олиш имконини берувчи конструктив кўрсатмали схемада ўз ифодасини топади.

Педагогик технологияларни ўқув жараёнида кўллашда ўқитувчидан  юксак педагогик маҳорат талаб этилади, чунки педагогик маҳорат юксак қобилият, истеъдод, чуқур билим ва тажрибага эга бўлишини тақозо этади.

Ушбу фаннинг мақсади бўлажак педагогларда касбий ижод, маҳорат кўникмаларини ҳосил қилиш, нутқ маданияти, педагогик техника малакаларини шакллантириш билан бирга уларда дарс жараёнида янги педагогик технологиялардан мақсадли фойдаланиш, ижодий,  ностандарт тафаккурлашни ривожлантиришдан иборатдир.

Янгиланаётган таълим - тарбия мазмуни ўқитишнинг янги педагогик технологияларини қўллашни талаб этмоқда. Ҳозирги ёшлар демократик жамиятнинг бўлғуси аъзоларидир. Уларни эркин мустақил фикрлай оладиган ватанпарвар инсонлар қилиб, тарбиялаш учун замонавий, самарали йўлни излаб топишни давр тақозо этмоқда.

 Ҳозирги вақтда, ўқув меҳнати ҳам бошқа меҳнат турлари каби ўзига хос билим, кўникма ва малакани шахснинг  шаклланишида талаб этмоқда, бунинг учун эса ирода, диққат, кузатувчанлик, фикр юритиш, хаёл каби шахсий сифатларнинг тарбияланганлиги зарур.

Биз таълим самарадорлигини оширувчи омилларни тўхтовсиз таҳлил қилиш, ҳамда қўйиладиган методларни нечоғлик мослигига тўғри баҳо бериш тамойилларини белгилашимиз ва зарур бўлган натижани ифодалай олишимизга кўрсатадиган йўл ҳисобланади. Янги педагогик технология мана шу тамойилларга таяниб, таълим жараёниии самарали бўлишини таъминлайди.

Таълимни амалга ошириш жараёнига янги педагогик технологияларни ҳамда педагогик маҳоратни киритиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш зарур:

- таълим жараёнида иштирок этувчи ўқувчи шахси устиворлигини таъминлаш,

- таълим мақсадининг натижага эришувини (кафолатланганлигини) амалга ошириш,

- таълим жараёнини бошқарилувчи жараён эканлигидан келиб чиққан ҳолда, уни мақсадли бошқаришга эришиш,

- таълим мазмунини таъминловчи восита, усул, шакллар технологиясини ягона бир тизимга келтириш,

-талабаларга педагогик маҳоратнинг назарий-методик асослари тўғрисидаги билимни бериш,

-педагогик маҳоратни мустақил эгаллаш кўникмаларини шакллантириш,

-эгалланган  билимлар асосида шахсий педагогик маҳоратни яратиш малакаларини шакллантириш,

- фан бўйича талабалар билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар.

1997 йил августда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим тизимини тубдан ислоҳ қилинишига олиб келди. «Миллий модел» асосида қабул қилинган кадрлар тайёрлаш миллий дастури таълим тизимини такомиллашувига сабаб бўлди. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг таркибий қисми бўлган узлуксиз таълим тизимига киритилган уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг жорий этилиши том маънодаги янгилик бўлди. Мажбурий таълимнинг тўққиз йилини ёшларимиз тугатгандан сўнг яна уч йил ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари- академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълимни мажбурий-ихтиёрий давом эттирадилар. Мажбурийлик-бу икки йўналишдан бирида ўқишни давом эттиришнинг шартлилиги. Ихтиёрийлик эса ўқувчининг ўзи қизиққан ҳамда лаёқатига мос йўналишни (касбкорликни) эркин танлашдир.

Таълим – махсус тайёрланган кишилар рахбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, куникма ва малакалар билан қуроллантирадиган, билим, қобилиятларини ўстирадиган, уларнинг дунёқарашини таркиб топтирадиган жараёндир.Таълим жараёни ўқитувчи билан ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб, икки тамонлама характерга эгадир. Ўқитувчининг фаолияти туфайли таълим пухта ўйлаб чиқилган мақсад, мазмун ва дастурлар асосида олиб бориладиган жараёнга айланиб, кутилган натижани беради. Таълим жараёнини мазмунини билим, кўникма ва малака ташкил қилади.

Таълим технологияси – бу таълим жараёнида ўқув мақсадларига кафолатли эришиш учун талабалар ва педагоглар ўзаро фаолиятининг самарали ташкил этилишидир. Таълим технологияси элементлари (усуллар, воситалар, йўллар ва шакллар) ни танлашда аввало уларнинг назарий асосларини ўрганиш ва ундан кейин амалда қўллаш талаб этилади

Инсоният цивилизациясининг қуйи босқичларида шахсни тарбиялаш, унга таълим беришга йўналтирилган фаолият содда, жуда оддий талаблар асосида ташкил этилган бўлса, бугунги кунга келиб таълим жараёнини ташкил этишга нисбатан ўта қатий ҳамда мураккаб талаблар қўйилмоқда. Чунончи мураккаб техника билан ишлай оладиган, ишлаб чиқариш жараёнининг моҳиятини тўлақонли англаш имкониятига эга, фавқулотда рўй берувчи вазиятларда ҳам юзага келган муаммоларни ижобий ҳал этувчи малакали мутахасисни тайёрлашга бўлган ижтимоий эҳтиёж таълим жараёнини технологик ёндошув асосида ташкил этишни тақозо этмоқда. Шу боис ижтимоий тараққиёт билан узвий алоқадорликда ривожланиб бораётган педагогика фанининг вазифалари доираси кегайиб бормоқда. Табиий равишда замонавий фан-техника ютуқларидан самарали фойдалана олиш мазкур фан олдига ҳам қўйилгандир. Айни вақтда Республика ижтимоий ҳаётига шиддатли тезликда ахборотлар оқими кириб келмоқда ва кенг кўламни қамраб олмоқда. Ахборотларни тезкор суратда қабул қилиб олиш, уларни таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ҳамда ўқувчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш юқорида қайд этилган долзарб муаммоларни ижобий ҳал этишга хизмат қилади.

Таълим технологиясининг ташкил этувчилари.Таълим тизимини технологиялаштириш ғояси ўтган асрнинг бошларида Ғарбий Европа ҳамда АҚШда таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим самарадорлигини ошириш, шахснинг ижтимоийлашувини таъминлаш учун муайян шарт-шароитни яратиш борасидаги ижтимоий ҳаракат юзага келган даврда илк бора ўртага ташланди. Мазкур ғоя 30- йилларда таълим жараёнига “педагогик техника” (таълим техникаси) тушунчасини олиб кирилиши билан асосланди. Ушбу даврларда яратилган махсус адабиётларда “педагогик (таълим) техника(си)” тушунчаси “ўқув машғулотларини аниқ ва самарали ташкил этишга кўмаклашувчи усул ва воситалар йиғиндиси” тарзида талқин этилди ҳамда ўқув жараёнига ўқув ва лаборатория жиҳозларининг олиб кирилиши, улардан самарали, унумли фойдаланиш, материал мазмунини кўрсатмали қуроллар

ёрдамида тушунтириш каби ҳолатлар таълим самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи етакчи омиллардир дея боҳоланади.

XX асрнинг 50-йилларида таълим жараёнида техник воситаларни қўллаш “таълим технологияси” йўналишини белгилаб берувчи омил дея эътироф этилади, асосий эътибор ўқувчилар аудиториясини кенгайтириш, техник воситалардан фойдаланиш эвазига амалга оширилиши, техник воситаларни

имкониятларини янада такомиллаштириш, уларни ахборот сиғимини кенгайтириш, ахборотларни узатиш хизматини сифатли ташкил этиш, таълим олишни индивидуаллаштириш каби масалаларга қаратилади.

60 йилларнинг бошларида таълимни дастурлаш асосида таълим жараёнини ташкил этиш “технология” тушунчасининнг моҳиятини очиб берувчи омил сифатида кўрина бошланди. Дастурий таълим ўқувчиларга муайян билимларни алоҳида қисм ҳолида эмас, балки изчил, яхлит тарзда беришни назарда тутади. Таълим жараёниннг яхлит, мақбул дастурига мувофиқ ташкил этиш таклифи илк бора АҚШда фаолият юрита бошлаган “дастурий таълим ва ўргатувчи машиналар бўйича бирлашган Қўмита” томонидан илгари сурилган.

Дастурий таълим ўзида таълим мақсадлари, уларни ўзгартириш ва баҳолашнинг мос равишдаги мезонлари ҳамда таълим муҳитининг аниқ тавсифини қамраб олади.

Таълим жараёнини технологиялаштириш назариясининг шаклланиши узоқ муддатли вақт оралиғида кечди. Қатор мамлакатларда таълим технологияси ва унинг муаммоларини тадқиқ этишга алоҳида этибор қаратилади. Таълим технологияси муаммоларини тадқиқ этувчи ташкилотлар тузилди, махсус журналлар нашр этилди. «Таълим технологияси» назариясининг шаклланиш босқичлари қуйидагича:

БОСҚИЧЛАР

ЙИЛЛАР

ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ--ТТ

1

1-БОСҚИЧ

ХХ аснинг

30-йиллари

Т Т- ўқув машғулотларини аниқ ва самарали ташкил этишда кўмаклашувчи усул ва воситалар йиғиндиси (пед технология)

2

2-БОСҚИЧ

ХХ асрнинг

50-йиллари

Т Т—Пед тех.+жараёнида техник воситаларни ( ТВ қўллаш, уларнинг имкониятларини такомиллаштириш, ахборот сиғимини кенгайтириш, ахборотларни узатиш хизматини сифатли ташкил этиш, ўқувчи фаолиятини индвидуаллаштириш.

3

3-БОСҚИЧ

ХХ асрнинг

60- йиллари

ТТ=пед тех. + ТВ + дастурий таълим (ДТ). Дастурий таълим-таълим мақсадларини аниқланиши, таълим жараёнини умумий лойиҳалаш, ўқувчилар томонидан назарий билимларни ўзлаштирилиши эҳтимолини олдиндан ташхислаш, таълим жараёнининг самарадорлигини аниқлаш, мақсадининг натижаланганлигини ўрганиш, фаолият натижаларини таҳлил этиш.

ТТ = пед.тех + ТВ + ДТ

         Одам дунёга одам бўлиб келади. Субъектнинг одам зотига мансублиги индивид тушунчасида ифода қилинади. Ҳайвон боласи эса дунёга келган куниданоқ ҳаётининг охиригача жонзот деб юритилади. «Индивид» тушунчасида кишининг насл-насаби ҳам мужассамлашган. Янги туғилган чақалоқни ҳам, катта ёшдаги одамни ҳам, мутаффаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ёввойи одамни ҳам, маданиятли мамлакат кишисини ҳам индивид деб ҳисоблаш мумкин. Шахснинг ўзи нима? Энг аввало, биз шахс индивиднинг фазилати эканлигини тан оладиган бўлсак, бу билан биз индивид ва шахснинг бирлигини тасдиқлаган ва айни пайтда бу тушунчаларнинг бир бирига ўхшашлигини инкор этган бўламиз. «Шахс» ва «Индивид» тушучаларининг бир бирига ўхшашлигини етакчи психологлар - Б. Г. Ананъев, А. Н. Леоньтев ва бошқалар инкор этишади.  «Индивид» ва «Шахс» тушунчаларининг ўхшашлиги эмас балки бирлиги ҳақидаги фикр қуйидагича ўртага қўйилиши мумкин бўлган саволга жавоб берилишини тақозо қилади: Шахс деб ҳисобланмайдиган индивиднинг мавжуд бўлиши ёки аксинча индивиднинг конкрет соҳиби сифатида ундан ташқарида ва усиз мавжуд бўлиш факти кўрсатилиши мумкинми? Тахминий тарзда фикр юритилган тақдирда униси ҳам, буниси ҳам бўлиши мумкин.  «Индивид» ва «Шахс» тушунчаларининг бир бирига мос келмаслиги ва айнан ўхшаш эмаслиги фактидан шу нарса аёнки, шахс тушунчаси биргаликдаги фаолиятнинг ҳар бир иштирокчиси учун ушбу фаолиятнинг мазмуни, қадриятлари ва моҳияти орқали намоён бўладиган шахслараро барқарор боғланишлар тизимидагина англанилиши мумкин. Ташқаридан шунчаки қараганда бу субъек-субъект муносабатидек кўринади, чуқурроқ ёндошадиган бўлсак бевосита субъект-субъек алоқаси шунчаки ўзича мавжуд бўлишидан кўра кўпроқ аллақандай объектлар (моддий ёки хаёлий) объектлар воситасида намоён бўлиши аниқланади. Бу индивиднинг бошқа индивидга муносабати фаолият объекти (субъект-объект-субъект) орқали намоён бўлади, демакдир.  Хар бир кишининг шахси унинг индивидуаллигини вужудга келтирадиган хислатлар ва фазилатларнинг фақат унга хос бирикувидан таркиб топгандир. Индивидуаллик ўзига хослигини, унинг бошқа одамлардан фарқини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. «Индивид» ва «Шахс» тушунчалари бир бирига ўхшаш бўлмагани сингари, ўз навбатида шахс ва индивидуаллик ҳам бирликни ташкил қилади, лекин улар бир-бирига ўхшаш эмасдир. Муайян социал бирлик учун етакчи фаолиятга кўпроқ даражада «жалб қилинган» индивидуал фазилатларгина шахснинг хусусан ўзига хос фазилатлари сифатида юзага чиқади. Мисол учун эпчиллик ва қатъийлик ўспириннинг индивидуаллиги белгилари бўлгани ҳолда, жумладан у спортда туман биринчилигига давогар командага қўшилмагунча ёки ўзоқ жойларга туристик саёҳат пайтида у тезоқар ва мўздек дарёдан кечиб ўтилишини таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олмагунга қадар унинг шахсини таърифлайдиган белги сифатида юзага чиқмай келди. Айнан шу сабабли ҳам педагог учун аҳамиятли бўлган ўқувчига индивидуал ёндошишни амалга ошириш вазифасини ажратиб кўрсатиш керак. Бу эса ўқувчининг дифференциал-психологик хусусиятлари (хотираси, диққати, темпераменти, у ёки бу қобилиятларининг ривожланганлиги ва ҳоказо) ни ҳисобга олишни, яъни ўқувчининг ўз тенгдошларидан нимаси билан фарқ қилиши ва шу муносабат билан тарбиявий ишни қандай ташкил этиш керақлигини аниқлашни тақозо қилади. Шундай қилиб, инсон шахсининг тузилиши индивидуалликнинг тузилишига қараганда кенг эканлиги шубҳасиздир. Шу боисдан бунга биринчи навбатда, унинг индивидуаллигини кўрсатадиган ва фақат эхтиросда, ички қиёфада, қобилиятларда ва ҳоказоларда анча кенг ифодаланадиган фазилатлари ва умумий тузилишигина эмас, балки шахснинг ривожланиш даражаси ҳар хил бўлган гуруҳларда, ана шу гуруҳ учун етакчи ҳисобланган фаолият орқали ифодаланадиган индивидлараро муносабатларда ўзини намоён этишини ҳам қўшиш шарт. Индивидуал- типик хусусият шахс яшаётган ва шақлланаётган бирликнинг ривожланишига ва индивидлараро муносабатларнинг билвосита ифодаси ҳисобланган фаолиятнинг характери, қадриятлари ва мақсадларига боғлиқ тарзда жиддий равишда турли хил кўринишда намоён бўлади. абиий, таркибий жиҳатлар ва белгилар киши шахсининг индивидуаллиги тузилишида унинг ижтимоий жиҳатдан тақозо этилган қисмлари сифатида мавжуд бўлади. Табиий (анатомик, физиологик ва бошқалар) фазилатлар ва ижтимоий хислатлар бирликни ташкил топтиради ва шахснинг мустақил кичик тузилиши сифатида бир-бирига ўзидан-ўзи қарама-қарши қўйилиши мумкин эмас. Шахс тузилишининг уч таркибий қисми мавжуд:

1) Шахс тузилишига биринчи навбатда унинг индивидуаллигининг тизимли тузилиши киради. Шу тариқа шахс тузилишининг биринчи таркибий қисми-унинг индивид ичкарисидаги (интраиндивид) кичик тизимининг алоҳида намоён бўлишидир.

2) Шахс тузилишининг иккинчи таркибий қисми-шахснинг шахслараро бўшликдаги индивидлараро муносабатларда, алоқаларда мавжуд бўлишидир, яъни индивиднинг органиқ тарздаги гавдасидан ташқаридаги «бўшлиқда», «фазода» намоён бўлишдир.

3) Шахс тузилишини таркиб топтирадиган учинчи бир қисми- метаиндивид (индивиднинг устки кўриниши) кичик тузилишини ҳам алоҳида кўрсатиш имкониятидир. Бунда шахс индивиднинг органиқ гавдасидан ташқарига чиқарилиб қолмасдан, балки унинг бошқа индивидлар билан «шу ерда ва эндиликда» мавжуд бўлган алоқаларидан ҳам ташқарида жойлаштирилади.  Шундай қилиб, инсон шахсининг тузилиши учта таркибий қисмдан, учта кичик тизимдан иборатдир: шахснинг индивидуаллиги, унинг шахслараро муносабатлар тизимида гавдаланиши ҳамда шахснинг ўзи келиб чиқишига кўра индивидлараро, ижтимоий алоқалар ва муносабатлар субеъкти сифатида мавжуд бўлишидирХар уччала кичик тўзилиш бирлиги шахс обрў-эътиборида намоён бўлади. Индивиднинг шахс даражасига кўтарилиши эҳтиёжи конкрет тарихий шақлда мавжуд бўлиб, синфий мазмунга эгадир. Жамиятда яшаётган кишида таълим-тарбия бериш ишлари тўғри йўлга қўйилган тақдирда ижтимоий фойдали фаолиятда шахс даражасига кўтарилиш эҳтиёжининг шақлланиши ва қондирилиши учун зарур барча шарт-шароитлар таркиб топади. Шахс фаоллиги ва йўналтирилганлиги. Кишининг теварак атрофга муносабатда, биргаликдаги ва ижодий фаолиятда намоён бўладиган ижтимоий аҳамиятга молик ўзгаришлар қилиш лаёқати шахснинг фаоллиги деб тушунилади. Бу унинг ғоявий принципиаллигида, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олишида, сўзи билан иши бирлигида ифодаланадиган ҳаётий позициясида кўринади.  Асримиз бошларидаёқ веналик психатр ва психолог Зигмунд Фрейд (1856-1939) шахс фаоллиги манбаи ва характерининг ўзича талқинини тавсия қилган эди. З.Фрейд фикрича кишининг фаоллиги худди ҳайвонлардаги каби инстинктларга, биринчи навбатда жинсий, шаҳвоний инстинктларга боғлиқ эмиш.  Ғарб психологиясининг, асосан америкапараст психологиянинг яна бир назарий йўналиши «Инсонпарварлик психологияси» бир қарашда психоанализ назариясига зид бўлиб кўринса-да аслида бир бирига яқин. Карл Роджерс (1902-1987), А. Маслоу, Абраҳам Харольд (1908-1970), Олпорт Гордон (1897-1967) ва бошқалар шахс фаоллигининг асосий сабаби келажакка, ўзлигини намоён қилишга интилишдир деб ҳисоблайдилар.  Киши фаолият натижасини хаёлан олдиндан белгилаб берадиган мақсаднинг ўзигина эмас, балки ушбу мақсад аҳамиятига молик объектда рўёбга чиқишининг реаллиги ҳам англанилган бўлса, бу ҳол шахснинг истиқболи деб қаралади. (Перспектива). стиқболни англаш кишига таби хиралик, ўз кечинмаларига қарама-қарши руҳсизлик, тушкунлик ҳолатини келтириб чиқариши фрустрация деб аталади. Бу кишининг мақсадига эришиши йўлида реал тарзда бартараф этиб бўлмайдиган деб ҳисобланган ёки шундай деб идрок этиладиган тўсқинликка, ғовларга дуч келган ҳолларда юз беради. Фрустрация шахснинг хулқ атворида ва унинг ўзини англашида турли хил ўзгаришларга олиб келади.  Шахс йўналтирилганлиги унинг қизиқишларида, эътиқоди ва дунёқарашида намоён бўлади. Қизиқиш - бирон соҳада тўғри мўлжал олишга, янги фактлар билан танишишга, воқеликни анча тўла ва чуқур акс эттиришга ёрдам берадиган мотивдир.
 изиқишлар билишнинг доимий қўзғатувчи механизми сифатида намоён бўлади. Қизиқишлар мазмунига, мақсадларига, миқёси ва барқарорлигига қараб белгиланади (ижобий ёки салбий). Қизиқишлар-шахс фаолиятини асослашнинг бирдан бир эмас, лекин муҳим шартидир. Хулқ атворнинг муҳим мотивларидан бири эътиқоддир. Эътиқод-шахсни ўз қарашларига, принципларига, дунёқарашига мувофиқ тарзда иш кўришга даъват этадиган мотивлар тизимидир. Бу билимлар нуқтаи назарларнинг тартибга солинган ва ички уюшган тизимини (фалсафий, эстетик, ахлоқий, табиий-илмий) ташкил этган тақдирда кишининг дунёқараши сифатида талқин қилиниши мумкин. Дунёқараш синфий характерга эга. Шахс эхтиёжи, қизиқиши ва фаоллигининг ўзаро боғлиқлигини айтинг?
Психологияда шахснинг йўл-йўриклари унинг у ёки бу эҳтиёжи қондирилишига ёрдам бериши мумкин бўлган фаолитга тайёрлигининг, мойиллигининг ўзи томонидан англанилмайдиган ҳолатини белгилайди. Буни Н. Д. Узнадзе установка деб атаган.

 Психологик тадқиқотлар йўл - йўриқнинг тузилиши учта таркибий қисмдан иборатлигини кўрсатди. Булар кишининг билиб олишга ва идрок этишга тайёрлигидан иборат бўлган когнитив (лотинча билиш) кичик тўзилиш, йўл-йўриқ объектига нисбатан хайрихоҳлик ва хуш кўрмаслик хислатлари комплексидан иборат бўлган - ҳиссий баҳолаш кичик тузилиши, йўл-йўриқ объектига нисбатан иродавий куч- ғайратни сафарбар этишга шайликдан иборат бўлган хулқ атвор кичик тўзилишдир. Шахснинг ўзини англаши, «МЕН» сиймоси. Киши ўз моҳиятига кўра ижтимоий ҳисобланган муносабатлар тизимига кирган, одамлар билан ўзаро биргаликда ҳаракат қилган ва муносабатда бўлган ҳолда ўзини атроф муҳитдан алоҳида ажратиб кўрсатади, ўзининг жисмоний ва психологик ҳолати, ҳаракатлари ва жараёнларининг субъекти сифатида акс этади. Ўзи учун «бошқаларга» қарши турган ва айни чоғда улар билан боғлиқ бўлган «МЕН» сифатида намоён бўлади. 2-3 ёшли болалардаёқ «МЕН» сиймоси шақллана бошлайди.( «Сеники эмас - меники», «менга беш» ва ҳоказо (И. С.Кон).Катта ёшдагиларда ўз хусусий «МЕН»сиймоси қатъий шақлланади. («МЕН-сиймо», «МЕН-концепция»). «МЕН» сиймоси - индивиднинг ўзи хақидаги нисбатан барқарор, кўпроқ ёки озроқ даражада англанилмаган, бетакрор деб ҳис қилинадиган тасаввурлар тизимидирки, индивид бошқалар билан ўзаро биргаликда ҳаракат қилишда ана шунга асосланади. Ҳар қандай йўл-йўриқ каби «МЕН» сиймоси учта компонентни ўз ичига олади: биринчиси - когнитив таркибий қисм; иккинчиси - ҳиссий-баҳолаш таркибий қисм; учинчиси – хулқ-атвор-иродавий таркибий қисм.«МЕН» сиймоси - ижтимоий муносабатларнинг ҳам шарт-шароити ва ҳам оқибатидир. «МЕН» сиймоси ҳосил бўлишининг яна бир кўриниши «хаёлий МЕН» дан иборатдир. Агар иложи бўлса, орзу қилинган даражага етиш, умуман ўзининг тасаввур қилганидек бўлиб қолиш истагида эканлигини айтиб қўйиш керак. «МЕН»нинг бу хилдаги сиймоси айниқса ўспиринлик даврида жуда катта аҳамиятга эга. зига ўзи баҳо бериш - шахснинг ўзи томонидан ўзига, ўз имкониятларига, бошқалар орасидаги фазилатларига ва ўз ўрнига баҳо берилишидир. Бу шахснинг ўзини англаб етишини психологияда анча муҳим ва энг кўп ўрганилган жиҳати ҳисобланади. Ўзига ўзи баҳо бериш орқали шахснинг хулқ - атвори тўғриланиб, тартибга солиб турилади. Психологияда кишининг ўзига ўзи берадиган баҳони, унинг миқдорий ва сифат тарифини аниқлашнинг бир қатор экспериментал методлари мавжуд. (Ўз-ўзини текшириш тестлари, ўз-ўзини кўзатиш, кундалик юритиш).Учта кўрсатгич - ўзига ўзи баҳо бериш, кутилган баҳо, гуруҳнинг шахсга берган баҳоси - шахснинг тузилишига киради ва киши буни хоҳлайдими - йўқми, у ўзининг гуруҳдаги кайфиятини, ўзи эришган натижаларини муваффақиятли ёки муваффақиятсиз эканлигини ўзига ва теварак атрофдагиларнинг унга нисбатан нуқтаи назарларини белгилайдиган субектив воситаларни ҳисобга олишга мажбурдир. Англашилмаганлик - бу назорат қилинмаслик дегани эмас. Аҳамиятга молик баҳо шахс камолотига таъсир кўрсатади. Ўзига ўзи баҳо бериш шахс интилишлари даражаси билан чамбарчас боғлиқдир. Шахс кишининг конкрет-тарихий ҳаёт кечириши шароитларида, фаолият жараёнида шақлланади. Шахс шақлланиши жараёни гуруҳларда ва жамоада амалга ошириладиган таълим ва тарбияга ҳам боғлиқдир. Шахс шақлланиши икки маънода қўлланилади - ривожланиши ва ривожланиш натижаси сифатида қўлланилади. Лекин, бунинг ҳар иккови (биогенетик ва социогенетик) маълум таъсир кўрсатса ҳам, ўз - ўзини англаш ва ўз-ўзини тарбиялаш ҳал қилувчи бўлиб қолади. (Ўз-ўзини тарбиялаш хақида Л. И. Рувинский назарияси).  Шахс шақлланиши ўзи яшайдиган одамлар гуруҳида ва жамоасида, турли одамлар билан бўладиган мулоқотда, фикр алмашувда, биргаликдаги фаолиятда ё тезлашади ёки сусаяди. Муносабат ва мулоқот биргаликдаги фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айирбошланишини ўз ичига олади. Одамлар мулоқотга киришаркан, мулоқотнинг энг муҳим воситаларидан бири сифатидаги тилга мурожаат қиладилар.Муносабатнинг иккинчи жиҳати муносабатга киришувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати - нутқ жараёнида фақат сўзлар билан эмас, балки ҳаракатлар, ҳатти-ҳаракатлар билан ҳам айирбошлашдан иборатдир. (Масалан, рўпарадан келаётган машина ҳайдовчисига бормоқчи бўлган йўналишни ишора қилиш ҳар иккала томон учун ҳам қулай ва тежамли эканлиги тушунарли бўлса керак). Ниҳоят, мулоқотнинг учинчи жиҳати муносабатга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларини тақозо қилишидир. Суҳбатдошининг ҳолатига, ранги-рўйига, овозига қараб муомала қилиш. Шундай қилиб, ягона муносабат жараёнида шартли равишда учта жиҳатни коммуникатив (ахборот ўзатиш, интерактив, ўзаро биргаликдаги ҳаракат қилиш ) ва перцептив (ўзаро биргаликда идрок этиш, ҳар икковлоннинг бир хил кўриши, этишиши жиҳатларини алоҳида кўрсатиш мумкин). Ахборот узатиш, айирбошлаш тарзидаги муносабат. Одамларни бирлаштирадиган умумий нарса ишлаб чиқариш тарзида тушунилиши, ана шу умумий нарса аввало муносабат воситаси сифатидаги тилдан иборат эканлигини билдиради. Тил- муносабатга киришувчилар ўртасида алоқа боғланишини таъминлайди.Ахборот ўзатувчи (коммуникатор) ва уни қабул қилаётган киши (реципиент) «битта тилда» сўзлашганларида мақсадга эришадилар. (Шартли ишора, код, белги ва б. ).Оғзаки коммуникация. Нутқ. Нутқ - бу оғзаки коммуникация, яъни тил ёрдамида муомала қилиш жараёни демакдир. Сўзлар овоз чиқармасдан ёки эшиттириб айтилиши, ёзиб қўйилиши, ёки имо-ишора билан олмоштирилиши мумкин. (Масалан, дактилология- бармоқ ёрдамида ишора -маъно англатиш ).Қуйидаги нутқ турлари фарқ қилинади: ёзма ва оғзаки нутқ. Ўз навбатида оғзаки нутқ - диалогик ва монологик нутқларга ажратилади.Нутқ механизми. Нутқ иккинчи сигналлар тизими негизида амал қилади. Нутқ- И.П. Павлов айтганидай, «сигналлар сигнали»дир.Нутқсиз коммуникация. Турли соҳа мутахассислари учун айниқса нутқсиз коммуникация хоссаларини яхши билиш жуда муҳимдир. Одамлар ўртасидаги муомалани телеграф орқали ахборот беришга ўхшатиш мумкин эмас. Нутқсиз коммуникация воситаларига қўл, бармоқ, ва юз ҳаракатлари, имо-ишора, оҳанг, паўза, турқ-тароват, кулги, кўз ёши қилиш ва шу кабилар кирадики, булар оғзаки коммуникация воситалари - сўзларни тўлдирувчи ва кучайтирувчи, баъзан эса ўрнини босувчи белгилар тизимини ҳосил қилади.Муомала шахслараро биргаликдаги ҳаракат эканлиги.Муносабат шахслараро биргаликдаги ҳаракат, яъни одамларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида таркиб топадиган алоқалари ва ўзаро бир-бирларига таъсирининг йиғиндиси сифатида юзага чиқади.Ижтимоий назорат ва ижтимоий қоидалар. Биргаликдаги фаолият ва муносабат ижтимоий қоидалар-одамларнинг биргаликдаги ҳаракати ва ўзаро муносабатларининг қатъиян белгилаб қўядиган ҳамда жамиятда удум бўлган хулқ-атвор намуналари асосида амалга ошириладиган социал шароитда юз беради.Ўзаро биргаликда ҳаракат қилаётган одамлар хулқ-атворининг бир-бирларидан кутган тахминларига мослигини муносабат жараёнида муваффақиятга эришишнинг зарур шарти ҳисобланади.Кишининг бошқалардан эшитишга ёки уларда кўришга тайёр бўлган нарсани улардан кутиш мумкинлигини бехато ва аниқ тахмин қилиш қобилияти ва малакаси одоб дейилади. Нотўғри тахмин қилиш одобсизлик бўлиб, кўп ҳолларда мулоқот ўзилишига, баъзан можаро -ихтилофларга олиб келиши мумкин.Шахслараро ихтилоф - конфликт. Муносабат жараёнини ҳар доим ва барча вазиятларда ҳам силлиққина ва ички қарама-қаршиликларсиз юз беради деб тасаввур қилиш ярамайди. Айрим вазиятларда бир-бирини инкор этувчи қадриятлар, вазифалар ва мақсадларнинг мавжудлигини акс эттирувчи позициялар антогонизми юзага чиқадики, базан бу ўзаро адоватни, келтириб чиқаради - шахслараро ихтилоф содир бўлади.Ихтилофнинг ижтимоий моҳияти турлича ва шахслараро муносабатлар негизини ташкил этадиган қадриятларга боғлиқ бўлади. Биргаликдаги фаолият жараёнида можароларнинг сабаблари ўрнида икки хил тоифадаги детерминант, яъни ашъёвий - амалий келишмовчиликлар ва шахсий прагматик (амалий) манфаатлар ўртасидаги тафовут майдонга чиқади. Можароларнинг келиб чиқишига, биргаликда ҳаракат қилишга ғов бўлган ва бартараф қилинмаган маънавий англашилмовчиликлар ҳам сабаб бўлади. Муносабатдаги маънавий англашилмовчилик - бу айтилган талабнинг, илтимоснинг, буйруқнинг маъноси муносабат боғлашган шериклар учун мувофиқ эмаслигидир.Ўзаро биргаликда ҳаракат қила бошлайдиган одамлар ўзаро ҳамжиҳатлик даражасини баҳолаб оладиган ва муомалага киришган шеригининг кимлиги ҳақида ўзига ҳисоб бера оладиган бўлсагина муомала юз бериши мумкин. Муомалининг перцептив жиҳати - бу кишининг киши томонидан идрок этилиши, тушунилиши ва баҳолаши демакдир.Ўзаро бир-бирини билиш борасида шахслараро идрок этишнинг учта муҳим механизмининг таъсири -идентификациялаш (айнан ўхшатиш), рефлексия (фикрни таҳлил этишга, ўз-ўзини англашга мойиллик) ва стереотиплаштириш (бир хил қолипга солиш)ни алоҳида кўрсатиш мумкин. Идентификациялаш- бир кишининг иккинчи кишини, унинг таърифини субъектнинг ўз тарифича англаб ёки англамай ўхшатиши орқали тушуниш усулидир. (Ўзини «унинг» ўрнига қўйиб кўриш етишмайди).Ўзини қай тарзда идрок этиши ва тушуниши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Субъектнинг у билан муносабатга киришган шериги томонидан қай тарзда идрок этилишини англаб етиши рефлексия деб аталади. Рефлексия бошқа кишини идрок этиш таркибига киради.Агар ҳар бир киши ўзи муносабатга киришган одамлар тўғрисида доимо тўлиқ, илмий асосланган ахборотга эга бўлганида улар билан бўладиган ўзаро ҳаракат тактикасини бехато ва аниқ ишлаб чиқиши мумкин бўларди. Лекин субъект кундалик ҳаётда бунақа аниқ ахборотга эга бўлавермайди, бу эса уни уларнинг қилган ишлари ва ҳатти-ҳаракатларининг сабабларини бошқаларга тўнкашга мажбур қилади.Бошқа кишининг ҳатти-ҳаракатлари сабабини, ҳис-туйғуларини, ниятларини, ўй-фикрларини ва хулқ-атвор мотивларини унга тўнкаш йўли билан тушунтириш атрибуция (лотинча causo сабаб,ва атributo-қўшиб қўяман) яъни сабабий изоҳлаш деб айтилади.Стереотиплаштириш - хулқ-атвор шақлларини таснифлаш ва уларни ҳозиргача маълум ва машҳур деб саналган, яъни ижтимоий қолипларга мос келадиган ҳодисалар жумласига киритиш йўли билан уларнинг сабабларини (баъзан ҳеч қанақа асосиз) изоҳлашдан иборатдир.Муомала тескари алоқа. Муомала муваффақиятли юз бериши учун муқаррар равишда тескари алоканинг мавжуд бўлишини -субъект томонидан ўзаро биргаликдаги ҳаракат натижаларини ҳақида ахборот олиб турилишини тақозо қилади. Шахслараро идрок этиш жараёнида тескари алоқа хабар берувчи функцияни ва ўзини ўзи бошқариш функциясини бажаради. Муомалани машқ қилиш. Одамларда самарали муомала ўрнатиш малакалари тасодифий равишда таркиб топади ёки таълимнинг ёрдамчи маҳсули сифатида юз беради. Ижтимоий психологик тренинг ёки муомала тренинги, яъни муомаланинг машқ қилиниши бу вазифани ҳал этиш йўлларидан бири сифатида намоён бўлади.Социал психологик тренинг мазмунан икки хил вазифани: биринчидан муомаланинг ва шу жумлаадан, педагогик муомаланинг умумий қонуниятларини ўрганишни, иккинчидан, педагогик комуникациянинг-технологиясини эгаллаш, яъни профессионал педагогик муомала кўникма ва малакалари шақллантирилишини ўз ичига олади. Психологик тренинг машқ қилдириш орқали амалга оширилади. Психологик-педагогик тренинг шақлларидан яна бири типик педагогик вазиятларни, мисол учун имтиҳонларни моделлаштирувчи амалий ўйинлардир.Гуруҳ, жамоа ва унинг турлари. Гуруҳ - бу муайян белгига, масалан, синфий мансубликка, биргаликда фаолият кўрсатишнинг мумкинлигига ва унинг характерига, ташкил топиш хусуситлари ва шу кабилар асосида ажралиб турадиган инсоний умумийликдир. Гуруҳлар ўз белгиларига қараб катта ва кичик гуруҳлар деб фарқланади. Гуруҳлар реал (боғланган), шартли формал (расмий) ва неформал (норасмий) гуруҳларга бўлинади. Ривожланиш даражасига кўра ривожланган (буни жамоа деб аталади), етарли ривожланмаган ёки кам ривожланган гуруҳларга (уюшмаларга, бирлашмаларга, аралаш гуруҳларга) бўлинади.Катта гуруҳ умумий макон ва замонда ҳаёт кечираётган анчагина одамларни ўз таркибига олган социал умумийликни ташкил қиладиган реал гуруҳлар шақлида бўлади. Бу асосан жамоа деб юритилади.Катта шартли гуруҳлар баъзи белгиларига кўра(масалан, синфий, жинсий, миллий, ёки бошқа белгиларига кўра, масалан,намойишга чиққан одамлар гуруҳи) шартли гуруҳлар шақлида ҳам бўлиши мумкин.Катта шартли гуруҳга кирган кишилар ҳеч қачон бир-бирлари билан учрашмаган, танимаган бўлишларига қарамай бу хилдаги гуруҳга мансуб одамлар умумий социал ва психологик сифатларга эга бўлишлари мумкин.Катта шартли гуруҳларни уларнинг умумий хусусиятлари фарқланиши натижасида гуруҳларда иш олиб боришнинг илмий асосланган стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш имконини беради. Кичик гуруҳлар- ҳамиша боғланган умумийлик бўлиб, унга кирувчи шахсларнинг ўзаро муносабатлар билан боғланганлигидир. Бу гуруҳлар расмий ва норасмий бўлиши мумкин. Шунингдек, юридик жиҳатидан қайд этилган статусга эга бўлмаган, аммо таркиб топган шахслараро муносабатлар (дўстлик, хайрихоҳлик, ҳамжиҳатлик ишонч ва шу кабилар) тизимига биноан ифодаланадиган норасмий гуруҳлар бўлиши ҳам мумкин.Расмий ва норасмий гуруҳларнинг айрим белгилари бир-бирига ўхшаб, ҳатто киришиб кетиши ҳам мумкин,яъни расмий ва норасмий гуруҳлар ўртасидаги чегаралар шартли ва нисбийдир.Ривожланиш даражасига кўра гуруҳлар, ижтимоий йўналишдаги уюшмалар, аралаш гуруҳлар, ижтимоий йўналишга зид уюшмалар ва бирлашмалар деб фарқланади. Жамоа гуруҳий ривожланишнинг энг юксак шақли бўлиб, киши шахсини ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароит яратади.Жамоа-шахслараро муносабатнинг, биргаликдаги фаолиятнинг ижтимоий қиймати ва шахсий жиҳатдан аҳамиятли бўлиши билан ўз ифодасини топадиган гуруҳдир. Жамоанинг қанчалик жипслиги, мустаҳкамлиги, кучлилиги унинг ўз-ўзини белгилаши аъзоларига қандай таъсир қила олиши, эътиқоди ва тамойиллари, анъаналари, биргаликда фаолияти мазмуни ва шақли билан белгиланади.Жамоа аъзолари ҳар доим кимнидир афзал кўриб, кимгадир эргашиб табақаланиб туради. Буни социометрия усули билан хуш кўришни аниқлаш хақида гапирган эдик. Жамоа аъзолари ҳар доим ўзларига алоҳида шахсни ёки кичик гуруҳни тадқиқ қилиш учун мезон-эталон қилиб олади, шундай мезон-эталон референт ёки референт гуруҳ деб аталади.Пешқадам-бу шундай шахски, гуруҳнинг қолган барча аъзолари ўзларининг манфаатларига дахлдор бўлган ҳамда бутун гуруҳ фаолиятининг йўналишини ва ҳарактерини белгилаб берадиган энг масъулиятли ечимларни қабул қилишга хақли деб ҳисобланадилар. Пешқадам гуруҳнинг энг муҳим муаммоларига энг кўпроқ даражадаги референтлик статусига эга бўлган шахсдир. Пешқадам социометрик –Юлдуз- бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Пешқадам расман гуруҳнинг раҳбари бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Жамоа мустаҳкамлиги унинг интеграциялашуви жараёнига боғлиқ. Жамоанинг интеграциялашуви жараёнига боғлиқ. Жамоанинг интеграциялашуви (алоҳида гуруҳларнинг бирга қўшилиши), яъни унда юз берадиган ички бирлик жамоадаги муносабатлар учун хос бўлган жамоани идентификациялаш (бир хилликка келтириш), чамаланган қадриятли бирлик сифатида жипслаштириш,биргаликдаги фаолият жараёнида муваффақият қозониш ва мувафақиятсизлик учун жавобгарликнинг юкланиши ва қабул қилиниши ҳодисаларида юз беради. Худди шу жараёнда шахснинг жамоадаги сиғишувчанлиги намоён бўлади. Гуруҳдаги сиғишувчанлик, жипслик коэффициенти, унинг шақлланишини тадқиқ қилиш ижтимоий психологиянинг муҳим муаммоларидан ҳисобланади. Реал гуруҳлар расмий (формал) ва норасмий гуруҳларга бўлинади. Одамларни уюштиришнинг юксак шақли - жамоадир. Жамоа - бу умумий мақсадлар ҳамда биргаликда амалга оширилаётган фаолиятнинг бир-бирига яқин бўлган мотивлари орқали бирлаштирилган, жамиятнинг бир қисмини ташкил этган, мазкур жамият мақсадларига бўйсундирилган одамлар уюшмасидир. Гуруҳ ва жамоаларда одамларнинг бир бирига таъсири турли воситаларда амалга ошади. Энг муҳими – мулоқотдир. Нутқ ва имо-ишора орқали бир бирини маъқуллаш ёки қаршилик кўрсатиш, кучларни бирлаштириш ёки эътироз билдириш сингарилар бўлиши мумкин.

Билим – борлиқнинг, билиш жараёнининг амалда тасдиқланган натижаси.Объектив реалликнинг инсон онгида адекват (ўхшашлик) акс этиши (тасаввур, тушунча, мулоҳаза, назариялар). Кундалик билим, соғлом фикр ва амалий фаолият шаклларига асосланади.Инсоннинг жамият, атроф-муҳитга мослашуви, унинг ҳолати ҳаракатлари ва олдиндан кўра олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Билиш – объектив борлиқни онгда акс эттиришнинг олий даражасидаги шакли, ҳақиқий билимлар ҳосил қилиш жараёни.Билиш икки даража бўлади.

Ҳиссий билиш – сезгилар, идрок, тасаввур орқали.

Рационал билиш – тушунчалар, идрок, ақлий хулосалардан ўтиб назарияларда ўрин олади. Шу билан бирга билиш – кундалик оддий, илмий бўлади. Илмий билиш табиат ва жамиятни билишга ажралади.

Билиш жараёни – қабул этиш, эшитиш, тушуниш, англаш, умумлаштириш, мустаҳкамлаш, қўллаш.

Тушуниш – ахборотнинг маъно-мазмунини идрок қилиш, ундан кўрсатилган тартибда мустақил фойдалана олиш.

Тушунтириш – ахборотнинг маъно-мазмунини, ундан фойдаланиш тартибини турли восита ва усулларни қўллаб, тушунтирувчининг ўзи тушунган даражада бошқаларга етказиш фаолиятидан иборат жараён.

Баҳолаш – таълим олувчилар томонидан ўқув материаллари ўзлаштирилганлигини, кўникма ва малакалар ҳосил бўлганлигини текшириш ва баҳолаш таълим жараёнининг зарур таркибий қисми ҳисобланади. Рейтинг тизими қуйидаги назорат турлари орқали амалга оширилади.

1. Оралиқ назорат (ОН) – ҳар бир ўқув фанидан ДТС бўйича ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган БКМларнинг элементлари сони аниқ белгиланган МСНИ орқали амалга оширилади.

2. Жорий назорат (ЖН) – МСНИлар орасида ўтказиладиган кундалик сўров бўлиб, у ўқувчилар билимида бўшлиқ пайдо бўлишнинг олдини олиш, ўқув фаоллигини ошириш мақсадида амалга оширилади.

Баҳолаш – таълим жараёнининг маълум босқичида ўқув мақсадларига эришилганлик даражасини олдиндан белгиланган мезонлар асосида ўлчаш, натижаларни аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат жараёндир.

Ўзлаштириш – тушуниш, ўрганиш орқали ахборотнинг маъно-мазмуни, ундан фойдаланиш ёки ҳаракатларни бажариш тартиби тўғрисида билим ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни.

 

Таянч тушунчалар: таълим, таълим технологияси, шахс, индивид, интер индивид; интера индивид; мета индивид, объект, субъект, билиш, тушуниш, англаш, муносабат, таҳлил, баҳолаш, умумлаштириш, мустаҳкамлаш, қўллаш, ўзлаштириш.

 

Назорат саволлари .

1. Индивид, шахс нима?

2. Шахс индивидуаллиги қайси фазилатларда кўринади?

3. Шахс йўналтирилганлиги қайси хусусиятларида намоён бўлади?

4. Шахснинг ўз-ўзини англаши ва «Мен» сиймоси алоқадорлиги.

5. Жамоа, гуруҳ ва шахс тушунчаларини изоҳланг.

 

3-маъруза (2-соат) Анъанавий ўқитиш. Гуруҳларда ҳамкорликда ишлашни ташкиллаштириш технологияси. Ҳамкорликда ўзаро ўқиш

 

Режа:

1.Таълимни ташкил этиш шакллари: моҳияти ва мазмуни.

2.Анъанавий ўқитиш.

3.Гуруҳларда ҳамкорликда ишлашни ташкиллаштириш технологияси. 4.Ҳамкорликда ўзаро ўқиш.

 

 

1.Таълимни ташкил этиш шакллари: моҳияти ва мазмуни.

ШАКЛ-(forma-лотинча-ташқи кўриниш) – ташқи қобиқ, ташқи кўриниш маъносини ифодалайди.

ТАЪЛИМ ШАКЛИ-бу ўқув жараёнини мавжуд бўлиш йўли, унинг ички моҳияти, мантиқи ва мазмуни учун қобиқдир.

Таълимни ташкил этиш шакллари

-вақт билан чегараланган (дарс, маъруза, семинар, лаборатория машғулотлари), алоҳида ўқитиш жараёни тузилишининг аниқ ўқув топшириқ тури.

-аниқ ўқув материали мазмуни устида ишлаётганда ўқитувчини талабалар билан ўзаро ҳаракатини  тартиблаштиришни, йўлга қўйишни, тизимга келтиришни назарда тутади.

 

 

2. Анъанавий таълим бериш

Концептуал асослар

        1) Таълим олувчига ёндашиш бўйича назоратли-насиҳатгўй, эгаллаб бўлинган усул бўйича қайта тиклашли, таълим олувчиларнинг ташаббускорлиги ва мустақиллигини бостирувчи, қатъий ташкил этилган бўйсиниш асосидаги (авторитар)  таълим

        (2) Ўрта таълим олувчи имкониятлари, уларни ўзлаштириш ва билимларни қайта тиклашларига йўналтирилган таълим

        (3) Ўрганиш – эслаб қолиш вазифаси, дарс бериш эса – асосий фаолият

      (4) Таълим парадигмаси: таълим берувчи – китоб – таълим олувчи

Таълим олувчининг тутган ўрни ва вазифаси
      (1) Таълим берувчи таъсиридаги бўйсунувчи объект

       (2) Билим–бирдан-бир мақсад

 (3) Хато- жазоланади

 Таълим берувчининг тутган ўрни ва вазифаси

        Китоб билан бирга, ягона ташаббускор шахс – билиш субъектини назорат қилувчи, асосий билим манбаи: бошқарув органларининг раҳбарлик буйруқларини бажарувчиси.

Таълим бериш ва ўрганиш усуллари

         Тайёр билимларни оғзаки баён қилиш орқали билдириш. Оддийдан умумийликка индуктив  мантиққа, механик эслаб қолишга, қайта тиклаш (ўзгаришсиз қайтариш) баёнига асосланган, намуна бўйича таълим бериш. Натижада таълим олувчиларни сусткашликка, нутқ фаолияти бўшашишигача олиб келади

Таълим бериш  воситалари

        Таълим берувчи сўзлари, кўргазмали ва техник воситалар. Мураккаб  (техник) тилда ёзилган ўқув адабиётлар, шу боис қабул қилишга мураккаб; асосан уй вазифаси учун қўлланилади.

Таълим беришни ташкиллаштириш   шакллари

(1) Оммавий таълим бериш: таълим олувчилар бир-бирлари билан ажралган муносабатда; мустақилликнинг етишмаслиги

(2) Таълим берувчи фақат педагогик фаолиятни режалаштиради

(3) Ўзлаштирилган БМК назорати                                                           

(4) Миқдорий баҳо - баҳолаш-мажбурийлик воситаси ҳисобланади, таълим берувчини таълим олувчи устидан хукмронлик қуроли бўлиб хизмат қилади: таълим олувчи фаолиятини якуний таҳлили ва баҳоланиши.

Метод (усул) - юнонча сўздан олинган бўлиб, “Metodos”- бирор нарсага йўл маъносини англатади.

Таълим бериш усули - белгиланган таълим бериш мақсадига эришиш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчилар ўзаро фаолиятини тартибли ташкил этиш йўли.

         Таълим бериш усули, таълимий мақсадни амалга ошириш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчи билан ҳамкорлик фаолиятининг мураккаб жараёнининг асоси ҳисобланади. Усуллар: ушбу таълим бериш давридан чиққанда таълим олувчи билиши, удаллаши ва қадрлаши лозим бўлган кўзланаётган натижаларга эришишни таъминлайди.

Усулларнинг танлашни асосий қоидаси → турлича эмас таълим бериш мақсадига мос келиши

Усулларга қўйиладган асосий талаб → натижа берадиган, фақат биттасини қўллаш.

Усулнинг асосий натижавийлигининг мезони → белгиланган вазифани ҳал этиш учун уни қўллашнинг мослиги ва тежамкорлиги.

Таълим технологиясини лойиҳалашда усулни онгли танлаш, уларни ҳар бирининг имкониятларини кўра билиш керак

Усулни танлаб, ўқитувчи ўзига савол беришни бошлайди:

Усулни қўллашдан сўнг натижалар қайси соҳаларда: Билимлар соҳасидами? Кўникмалардами? Малакалардами? Ёки кўрсатмада  кўп бўлади.

Кейинги савол таълим беришнинг бажариладаган ишлар тартибига тааллуқли: “Талабаларнинг фаоллиги (ташаббус) қандай бўлиши керак?”

Таълим усулларининг натижавийлигини қайси мезонлар аниқлайди?

Яхши ёки ёмон усуллар мавжуд эмас. Усулнинг натижавийлигини бажарилган ёки бажарилмаган вазифа бўйича хулоса чиқариш мумкин.

Қандай қилиб, кенг тарқалган усуллар, жумладан ақлий ҳужум ёки гуруҳли мунозарани натижавийлигини ўқув машғулотида ечиладиган топшириқлар билан боғлиқсиз, ёки аниқ амалий вазиятни  таҳлил қилиш  ва ечиш (кейс-стади) усулини натижавийлигини,  ушбу усул қўлланилаётган ўқув машғулотининг мақсад ва вазифаларидан узилишда олдиндан баҳолаш мумкин.

Тажрибаларнинг кўрсатишича, усулнинг асосий натижавийлик мезонлари қуйидагилар:

·        белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун уни қўллашнинг мослиги ва иқтисодийлиги;

·        уни қўллашда соддаллик ва осонлик;

·        нафақат энг яхши натижаларни таъминлаши, балки уларга эришишнинг юқори ишончлилигини таъминлай олиши.

Педагогикада таълим усулларини таснифлашга (тартиблаштириш, бир гуруҳга бирлаштириш) турли ёндашишлар юзага келди. Улар тизимлаштиришни турли асосларида тузилган.

Таълим усулларини таълимий мақсадларга эришиш бўйича таълим берувчи (ўргатиш) ва таълим олувчини (ўрганиш) ҳамкорий фаолиятини йўли сифатида кўрсатиш улар хусусияти ва ўқув фаолиятини натижалари бўйича қуйидагича гуруҳлаштириш имконини беради:

1 - гуруҳ: тайёр ўзлаштирувчилик ўқув фаолияти ва таълим олувчиларга билимларни 1 - даражада ўзлаштиришни таъминловчи, усуллар;

2 - гуруҳ: эсда қолганларни тасвирловчи ўқув фаолияти ва таълим олувчиларга билим ва кўникмаларни 2 - даражада ўзлаштиришни таъминловчи, усуллар;

3 - гуруҳ: муҳокама қилувчи, қисман-изланувчилик ўқув фаолияти ва таълим олувчиларга билим ва кўникмаларни 3 - даражада ўзлаштиришни таъминловчи, усуллар;

     4 - гуруҳ: мустақил изланувчилик фаолияти ҳамда 4 - даражада билимларни ўзлаштиришни таъминловчи, усуллар.

2.Гуруҳларда ишлашни ташкиллаштириш технологияси.

Гурухларда ишлаш – бу ўқув топшириғини ҳамкорликда бажариш учун ташкил этилган, ўқув жараёнида кичик гурухларда ишлашда (2 тадан – 8 тагача иштирокчи) фаол роль ўйнайдиган иштирокчиларга қаратилган таълимни ташкил этиш шаклидир. Бунда асосийси топшириқ – натижа эмас балки, гурух  ичидаги ҳамкорлик жараёнидир.

Кичик гуруҳларда ишлаш талабаларнинг дарсда фаоллигини таъминлай ди, ҳар бири учун мунозарада қатнашиш ҳуқуқини беради, бир-биридан аудиторияда ўрганишга имкони туғилди, бошқалар фикрини қадрлашга ўргатади.

Қўлланиш усули.

1. Фаолиятни танлаш. Мавзуга оид муаммо шундай танланадики, натижада талабалар уни ўрганиш (бажариш) учун ижодий фаолият кўрсатишлари зарур бўлади ва вазифалар белгилаб олинади.

2. Зарурий асос яратиш. Талабалар кичик гуруҳ ишида қатнашишлари учун танланган фаолият бўйича баъзи билим, кўникма ва малакаларни олдин -дан эгаллаган бўлишлари керак.

3. Гуруҳни шакллантириш.        Одатда xар бир гуруҳда 3-5 талаба бўлади (эҳтимол, кам ёки кўп бўлиши мумкин). Агар гуруҳда ишлаш у ёки бу ёзма  xужжат тайёрлашни талаб этса, яхшиси 2-3 кишили гуруҳ тузилгани маъқул. Гуруҳ ўлчови масаланинг муҳимлиги, аудиториядаги талабалар сони, талаба -ларнинг бир-бири билан конструктив ҳолатда ўзаро ҳаракатига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Энг яхшиси, “гетроген” гуруҳ ташкил этишидир (жинси, ўзлаштириш даражаси ва бошқа белгилар асосида). Гуруҳда ишлаш талабалар ўртасида вазифаларни аниқ тақсимлашга таянади (мисол учун, бир талаба мунозарани   бошқаради, иккинчиси ёзиб боради, учинчиси спикер (сардор) ролини ўтайди ва ҳоказо). Аудиторияни гуруҳларга ажратиш, xоxиш бўйича ёки ҳисоб бўйича амалга оширилади.    

4. Аниқ йўл-йўриқлар кўрсатиш. Талабаларга фаолиятни бажариш бўйича аниқ ва хажм жиxатдан кўп бўлмаган тушунтириш берилади. Ўқитувчи гуруҳларининг ишлаш тезлиги турлича бўлишини инобатга олган ҳолда вақт чегарасини айтади. Гуруҳлар керакли материаллар ва ахборотлар билан таъминланади. Талабалар гуруҳда ишни бошлашлари учун вазифаларини аниқ тушуниб етганлиги текшириб кўрилади.

5. Қўллаб қувватлаш ва йўналтириш. Ўқитувчи зарурат туғилса гу -руҳлар ёнига навбатма-навбат келиб тўғри йўналишда ишлаётганлигини қайд этади ёки уларга ёрдам беради, гуруҳларга таъзйиқ ўтказилмайди.

6. Муҳокама қилиш ва баҳолаш. Гуруҳларда иш якунлангач, улар натижалари бўйича ахборот берадилар. Бунинг учун xар бир гуруҳ ўз сардо -рини белгилайди. Зарурат туғилса, фаолият натижалари бўйича билдирилган фикрлар ўқитувчи томонидан ёзилиб борилади. Муҳими, гуруҳнинг ечимининг асосланишини аниқлаштириб олишди. Агар вақт етарлича бўлса, у ёки бу    фикрни аргументлашда гуруҳлар бир-бирига савол ҳам беришлари мумкин. Кичик гуруҳларда ишлаш натижалари ўқитувчи томонидан баҳоланади. Бунда фаолиятни тўғри ва аниқ бажариш, вақт сарфи асосий мезон ҳисобланади.

Ушбу метод қўлланилганда талаба кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва турли нуқтаи назарларни қадрлаш имконига эга бўлади.

Кичик гуруҳларда ишлаш методи қўлланилганда ўқитувчи бошқа ноанъанавий методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади.   Чунки ўқитувчи бир вақтнинг ўзида барча талабаларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади.

«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг афзаллиги:

·        ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келади;

·        мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади;

·        вақтни тежаш имконияти мавжуд;

·        барча талабалар жалб этилади;

·        ўз-ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд бўлади.

«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг камчиликлари:

·        кучсиз талабалар бўлганлиги сабабли кучли талабаларнинг ҳам паст баҳо олиш эҳтимоли бор;

·        барча талабаларни назорат қилиш имконияти паст бўлади;

·        гуруҳлараро ўзаро салбий рақобатлар пайдо бўлиб қолиши мумкин.

·        гуруҳ ичида ўзаро низо пайдо  бўлиши мумкин.

«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг таркибий тузилмаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Кичик гуруҳларда ишлаш» методини қўллаш босқичлари:

1.     Фаолият йўналиши аниқланади. Муаммодан бир-бирига боғлиқ бўл - ган масалалар белгиланади.

2.     Кичик гуруҳлар белгиланади. Талабалар гуруҳларга 3-5 кишидан бў -линишлари мумкин.

3.     Кичик гуруҳлар топшириқни бажаришга киришадилар.

4.     Ўқитувчи томонидан аниқ кўрсатмалар берилади ва ўқитувчи томо - нидан йўналтириб турилади.

5.     Кичик гуруҳлар тақдимот қиладилар.

6.     Бажарилган топшириқлар муҳокама ва таҳлил қилинади.

7.     Кичик гуруҳлар баҳоланади.

Таълим усулларини таснифлаш

(Таълим берувчи ва таълим олувчилар ҳамкорий фаолиятини ташкиллаштириш йўли  ва ўқув фаолияти натижалари асосида)

 

 

 

Скругленный прямоугольник: 1.	Мунозара муносабатларни аниқлаш эмас, муаммонинг ечиш усули бўлади.
2.	Бошқаларга ҳам гапириш имконини бериш учун жуда узоқ гапирманг.
3.	Сенинг ақлли фикрларинг мақсадга эришиш учун, сўзларни ўлчаб кўр, уларни ўйлаб гапир, ҳис-ҳаяжонларни назорат қил.
4.	Эътирозчи йўлини тушунишга ҳаракат қил, унга ҳурмат билан ёндаш.
5.	Фақат мунозара бўйича гапир, ўзингни ўқимишлилигин ва умумий билимидонлигин билан ғурурланма.
6.	Эътирозчи айтган фикрларни бузмасдан ва ажабланмасдан рад эт.
7.	7.Кимнингдир кўнглини олиш ёки ўзининг чиқиши билан ўтказиб қўймоқ. васвасаси билан кураш.
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


4. Ҳамкорликда ўзаро ўқиш.

 Ҳамкорликдаги ўқиш: тамойил ва қоидалари

1) гуруҳга битта топшириқ;

2) битта рағбат: гуруҳ барча иштирокчилари ҳамкорликдаги иш баҳоси (умумий натижага эришиш учун барча гуруҳ аъзолари сарфлайдиган кучи баҳоланади) ва академик натижалари йиғиндисидан ташкил топган битта баҳо олади, яъни гуруҳ (команда) муваффақияти ҳар бир иштирокчининг ҳиссасига боғлиқ;

3) ҳар бирининг ўз муваффақияти ва гуруҳнинг бошқа аъзолари муваффақияти учун шахсий масъулиятлиги;

4) ҳамкорликдаги фаолият: гуруҳий музокара, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам бериш каби ўзаро ҳаракат усуллари асосида ташкил топади;

5) муваффақиятга эришишда тенг имкониятлар: ҳар бир ўқиётган ўз шаҳсий ютуғини такомиллаштиришга, шахсий имкониятлари, қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқишга берилган бўлиши зарур, чунки у бошқалар билан тенг баҳоланади.

 

Ҳамкорликда ўқиётганлар учун асосий қоидалар:

Скругленный прямоугольник: Ø	топшириқни биргаликда оддий бажариш эмас, балки биргаликда ўқиш;
Ø	мусобақалашиш эмас, балки ҳамкорлашиш;
Ø	биргаликда ишлашга ўрганиш, ўқиш ва ижод;
Ø	ҳар доим бир-бирига ёрдам қилишга, муваффақият қувончи ёки муваффақиятсизлик аччиғини бирга тортишга тайёр бўлиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


3.2. “Илон изи” “Арра” техникаси

Илон  изи (Арра) техникасининг технологик харитаси

Иш

босқичлар

Ф а о л и я т 

таълим  берувчи

таълим олувчи

    1

    Лавҳаларнинг мураккаблиги ва ҳажми бўйича тенг бўлинган ўқув материали стида ишлаш учун 4-6 кишидан иборат бўлган гуруҳларни шакллантиради.

 

     2

   Олдинда турган иш хусусиятини тушунтуради, эксперт варақларини тарқатади - ҳар бир гуруҳ аъзоси умумий  ишнинг алоҳида қисмини олади ва ўзининг ўқув материали соҳасининг эксперти бўлади.

    2.1. Ҳар бир гуруҳ аъзоси эксперт варағига мос равишда ўқув материалидан керакли маълумотни топади

    2.2. Мутахиссислар учрашуви-ҳар хил гуруҳларда фақат бир материални ўрганаётганлар билан учрашадилар ва экспертлар сифатида ахборотлар билан алмашиладилар, ўзларининг саволларини ишлайдилар, дастлабки ўзларининг гуруҳ аъзоларига ушбу ахборотни самаралироқ баён этишни биргаликда режалаштирадилар

     2.3. Мутахиссислар ўзларининг дастлабки гуруҳларига қайтадилар ва бошқаларга ўзлари билиб олган барча янгиликларни ўргатадилар: ҳар бири ўзининг топшириғининг қисми тўғрисида маъруза қилади(худди арранинг бир тишидай)

    2.4. Умумий мавзу бўйича бир-бирларига саволлар берадилар ва билимларни баҳолайдилар ёки

таълим берувчи томонидан барча мавзулар бўйича тестларни 

бажарадилар

     3

    Иш якунидан сўнг гуруҳлардаги ҳоҳлаган таълим олувчига мавзу бўйича ҳоҳлаган саволга жавоб беришиши таклиф этади.

Саволларга  жавоб берадилар

 

Таянч тушунчалар: таълим, таълим технологияси, объект, субъект, таҳлил, баҳолаш, умумлаштириш, мустаҳкамлаш, қўллаш, ўзлаштириш,  анъанавий ўқитиш. гуруҳларда ҳамкорликда ишлашни, ташкиллаштириш технологияси, ҳамкорликда ўзаро ўқиш.

 

 

Назорат саволлари:

 

1.Таълимни ташкил этиш шакллари: моҳияти ва мазмуни.

2.Анъанавий ўқитиш.

3.Гуруҳларда ҳамкорликда ишлашни ташкиллаштириш технологияси. 4.Ҳамкорликда ўзаро ўқиш.

Адабиётлар рўйхати:

 

1. Каримов И.А. Юқори малакали мутахассислар-тараққиёт омили. Т.1995.
2. Каримов И.А. Янгича фикрлаш-давр талаби. Т.1997
3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI-асрга интилмокда. Т. 1998
4. Умумий психология, проф.А.В. Петровский таҳр. Т.1992
5. Умумий психологиядан практикум. М. И. Шчербаков таҳр. Т.1992.

 

4- Маъруза (2-соат) Таълим воситалари – таълим технологиясининг таркибий қисми: таълимнинг техник воситалари; ёрдамчи таълим воситалари; ўқув услубий материаллар. График органайзерлар.

 

Режа:

 

1.Таълим воситалари: тушунча ва мазмуни, ўқув услубий материаллар.

2.Графикли органайзерлар техникаси.

3. Техник воситалар ёрдамида ўқитиш.

 

Таълим воситалари - ўқув материалини кўргазмали тақдим этиш ва шу билан бирга ўқитиш самарадорлигини оширувчи ёрдамчи материаллар ҳисобланади.

Таълим воситалари:

1. Таълим беришнинг техник воситалари (ТТВ);

2. Ёрдамчи таълим воситалари (ЁТВ);

3. Ўқув - услубий материаллар (ЎУМ).

Таълимнинг техник воситалари (ТТВ) - ўқув материалини кўргазмали намойиш этишга, уни тизимли етказиб беришга ёрдам беради; талабаларга ўқув материалини тушунишларига ва яхши эслаб қолишларига имкон беради.

Ёрдамчи таълим воситалари (ЁТВ) – графиклар, чизмалар, намуналар ва ҳ.к. бошқ.

Ўқув - услубий материаллар (ЎУМ) - ўқув материаллар, ўзлаштирилган ўқув материалларини мустаҳкамлаш учун машқлар. Булар талабаларнинг мустақил ишларини фаоллаштиришга ёрдам берадилар.

Талабаларни ўқув - билиш фаолиятларини жадаллаштиришга ёрдам берувчи ҳар турдаги таълим воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш қуйидагиларга боғлиқ: 1) мақсадни белгилаш; 2) асосий билим манбаига; 3) таълим усулига; 4) ўқув материалининг янгилиги ва мураккаблигига; 5) талабаларни ўқув имкониятларига.

Таълим воситаларини танлашни аниқловчи омиллар:

·        Мақсадни белгилаш;

·        Ўқув ахборот мазмуни;

·        Таълим воситалари;

·        Етакчи билим манбаи;

·        Ўқув материалининг янгилиги ва мураккаблиги.

Слайд тақдимоти

Слайд тақдимоти усули – материалларни оғзаки, слайдларни намоиш этиш билан баёни.

Слайдлардан фойдаланиш катта ахборот сиғимини назарда тутмайди.

2.Графикли органайзерлар техникаси

Графикли органайзерлар (ташкил этувчи) – фикрий жараёнларни кўргазмали тақдим этиш воситаси.

         Маълумотларни  таркиблаштириш ва таркибий булиб чиқиш, урганилаётган тушунчалар (вокеа ва ходисалар, мавзулар) уртасидаги  алока ва узаро богликликни урнатиш усул ва воситалари: Кластер, Тоифалаш жадвали, Инсерт, Б/Б/Б жадвали

         Маълумотларни  таркиблаштириш ва таркибий булиб чиқиш, урганилаётган тушунчалар (вокеа ва ходисалар, мавзулар) уртасидаги  алока ва узаро богликликни урнатиш усул ва воситалари: Кластер, Тоифалаш жадвали, Инсерт, Б/Б/Б жадвали

         Маълумотларни  таркиблаштириш ва таркибий булиб чиқиш, урганилаётган тушунчалар (вокеа ва ходисалар, мавзулар) уртасидаги  алока ва узаро богликликни урнатиш усул ва воситалари: Кластер, Тоифалаш жадвали, Инсерт, Б/Б/Б жадвали

График ташкил этувчининг тури, аҳамияти ва хусусиятлари

“ИНСЕРТ” жадвали

   Мустақил ўқиш вақтида олган маълумотларни, эшитган маърузаларни тизимлаштиришни таъминлайди; олинган маълумотни тасдиқлаш, аниқлаш, четга чиқиш, кузатиш. Аввал ўзлаштирган маълумотларни боғлаш қобилиятини шакллантиришга ёрдам беради.

Ўқув фаолиятини ташкиллаштиришнинг жараёнли тузилмаси

Инсерт жадвалини тўлдириш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида ўзлари

Ўқиш жараёнида олинган маълумотларни алоҳида ўзлари тизимлаштирадилар - жадвал устунларига “киритадилар” матнда белгиланган қуйидаги белгиларга мувофиқ:

V”- мен билган маълумотларга мос;

-“ - мен билган маълумотларга зид;

“+” - мен учун янги маълумот;

“?” - мен учун тушунарсиз ёки маълумотни аниқлаш, тўлдириш талаб этилади.

 

Инсерт жадвали

V

+

-

?

 

 

 

 

КЛАСТЕР

    (Кластер-тутам, боғлам)-ахборот харитасини тузиш йўли- барча тузилманинг моҳиятини марказлаштириш ва аниқлаш учун  қандайдир бирор асосий омил атрофида ғояларни йиғиш.

     Билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради, фикрлаш жараёнига мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб қилишга ёрдам беради.

Кластерни тузиш қоидаси билан танишадилар. Ёзув тахтаси ёки катта қоғоз варағининг ўртасига асосий сўз ёки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи ёзилади

Бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ёнида мавзу билан боғлиқ сўз ва таклифлар  кичик доирачалар “йўлдошлар” ёзиб қўшилади. Уларни “асосий” сўз билан чизиқлар ёрдамида бирлаштирилади. Бу “йўлдошларда” “кичик йўлдошлар” бўлиши мумкин. Ёзув ажратилган вақт давомида ёки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин.

Муҳокама учун кластерлар билан алмашинадилар

Кластер

 

Кластерни тузиш қоидаси

1. Ақлингизга нима келса, барчасини ёзинг. Ғоялари сифатини муҳокама қилманг фақат уларни ёзинг.

2. Хатни тўхтатадиган имло хатоларига ва бошқа омилларга эътибор берманг.

3. Ажратилган вақт тугагунча ёзишни тўхтатманг. Агарда ақлингизда ғоялар келиши бирдан тўхтаса, у ҳолда қачонки янги ғоялар келмагунча қоғозга расм чизиб туринг.

ТОИФАЛАШ ЖАДВАЛИ

    Тоифа-хусусият ва муносабатларни муҳимлигини намоён қилувчи (умумий) аломат.

    Ажратилган аломатлар асосида олинган маълумотларни бирлаштиришни таъминлайди.

   Тизимли фикрлаш, маълумотларни тузилмага келтириш, тизимлаштириш кўникмаларини ривожлантиради.

    Тоифали шарҳлашни тузиш қоидаси билан танишадилар. Ақлий ҳужум / кластер тузиш/ янги ўқув материали билан танишишдан сўнг, кичик гуруҳларда, олинган маълумот лавҳаларини бирлаштириш имконини берадиган тоифаларни излайдилар.

Тоифаларни жадвал кўринишида расмийлаштирадилар. Ғояларни / маълумотларни тоифага мос равишда бўладилар. Иш жараёнида тоифаларнинг айрим номлари ўзгариши мумкин. Янгилари пайдо бўлиши мумкин.

Иш  натижаларининг тақдимоти

Тоифалаш шарҳини  тузиш қоидаси

1. Тоифалар бўйича маълумотларни тақсимлашнинг ягона усули мавжуд эмас.

2. Битта мини - гуруҳда тоифаларга ажратиш бошқа гуруҳда ажратилган тоифалардан фарқ қилиши мумкин.

3. Таълим олувчиларга  олдиндан тайёрлаб қўйилган тоифаларни бериш мумкин эмас бу уларнинг мустақил танлови бўла қолсин.

Тоифалаш жадвали

Т о и ф а л а р

 

 

 

 

 

КОНЦЕПТУАЛ ЖАДВАЛ

    Ўрганилаётган ҳодиса, тушунча, фикрларни икки ва ундан ортиқ жиҳатлари бўйича таққослашни таъминлайди.

    Тизимли фикрлаш, маълумотларни тузилмага келтириш, тизимлаштириш кўникмаларини ривожлантиради.

 

Концептуал жадвални тузиш қоидаси билан танишадилар. Таққосланадиганларни аниқлайдилар, олиб бориладиган таққосланишлар бўйича, хусусиятларни ажратадилар

Алоҳида ёки кичик гуруҳларда концептуал жадвални тўлдирадилар.

- Узунлик бўйича таққосланадиган (фикр, назариялар) жойлаштирилади;

- Ётиғи бўйича таққосланиш бўйича олиб бориладиган турли тавсифлар ёзилади.

Иш  натижаларининг тақдимоти

Концептуал  жадвал

...тушунчаларга ёндашувлар

Тавсифлар, тоифалар, хусусиятлар ва бошқалар

 

 

 

 

 

 

Маълумотларни таҳлил қилиш, солиштириш ва таққослашнинг йўл ва воситалари

ВЕННА ДИАГРАММАСИ

ВЕННА ДИАГРАММАСИ - 2 ва 3 жиҳатларни ҳамда умумий томонларини солиштириш ёки таққослаш ёки қарама-қарши қўйиш учун қўлланилади.

   Тизимли фикрлаш, солиштириш, таққослаш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради.

Диаграмма Венна тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида/кичик гурҳларда диаграмма Веннани тузадилар ва кесишмайдиган жойларни  (х) тўлдирадилар

Жуфтликларга бирлашадилар, ўзларининг диаграммаларини таққослайдилар ва тўлдирадилар

Доираларни кесишувчи жойида, икки/уч доиралар учун умумий бўлган, маълумотлар рўйхатини тузади.

 

Т – жадвал

 - бита концепция (маълумот)нинг жиҳати ўзаро солиштириш ёки уларни (ҳа/йўқ, ҳа/қарши) учун.

Танқидий мушоҳада ривожлантиради

Т – жадвал қоидалари танишилади. Якка тартибда расмийлаштирилади

Ажратилган вақт оралиғида тартибда (жуфтликда) тўлдиради, унинг чап томонига сабаблари ёзилади, ўнг томонига эса чап томонда ифода қарама – қарши ғоялар, омиллар ва шу кабилар.

Жадваллар жуфтликда (гуруҳда) таққосланиши тўлдирилиши

Барча ўқув гуруҳи ягона Т – тузади.

Муаммони аниқлаш, таҳлил қилиш ва уни ҳал этишни режалаштиришнинг йўллари ва воситалари

“НИМА УЧУН” СХЕМАСИ

“Нима учун” схемаси-муаммонинг дастлабки сабабларини аниқлаш бўйича фикрлар занжири.

    Тизимли, ижодий, таҳлилий фикрлашни ривожлантиради ва фаоллаштиради.

   “Нима учун” схемасини тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида/кичик гурҳларда муаммони ифодалайдилар. “Нима учун” сўроғини берадилар ва чизадилар, шу саволга жавоб ёзадилар. Бу жараён  муаммонинг дастлабки сабаби аниқланмагунича давом этади.

Кичик гуруҳларга бирлашадилар, таққослайдилар, ўзларининг чизмларини тўлдирадилар. Умумий чизмага келтирадилар.

Иш  натижаларининг тақдимоти

“БАЛИҚ СКЕЛЕТИ”

   Бир қатор муаммоларни тасвирлаш ва уни ечиш имконини беради.

Тизимли фикрлаш, тузилмага келтириш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради

Чизмани тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида/кичик гуруҳларда юқори “суягида” кичик муаммони ифодалайди, пастда эса, ушбу кичик муаммолар мавжудлигини тасдиқловчи далиллар ёзилади

Кичик гуруҳларга бирлашадилар, таққослайдилар, ўзларининг чизмларини тўлдирадилар. Умумий чизмага келтирадилар.

Иш  натижаларининг тақдимоти

“Балиқ скелети” чизмаси

 

«ҚАНДАЙ?» ИЕРАРХИК ДИАГРАММАСИ Муаммони ечишнинг усул ва воситалари

1. Кўпгина ҳолларда муаммони ечишда “нима қилиш керак”лиги тўғрисида ўйланиб қолмаслигингиз керак. Асосан муаммо, уни ечишда “буни қандай қилиш керак?”, “қандай”асосий саволлар юзага келишидан иборат бўлади.

“Қандай” саволларининг изчил берилиши қуйидагилар имконини беради:

1.   муаммони ечиш нафақат бор имкониятларни, балки уларни амалга ошириш йўлларини ҳам тадқиқ қилиш;

2.   қуйидан юқорига босқичма-босқич бўйсунадиган ғоялар тузилмасини аниқлайдилар.

Диаграмма стратегик даражадаги саволлар билан ишлашни бошлайди. Муаммони ечишнинг пастки даражаси биринчи галдаги ҳаракатларнинг рўйхатига мос келади.

1. Барча ғояларни ўйлаб ўтирмасдан, баҳоламасдан ва таққосламасдан тезликда ёзиш керак;

3.     Диаграмма ҳеч қачон тугалланган бўлмайди: унга янги ғояларни киритиш мумкин;

4.     Агарда чизмада савол унинг “шохларида” бир неча бор қайтарилса, унда у бирор муҳимликни англатади. У муаммони ечишнинг асосийси бўлиши мумкин;

5.     Янги ғояларни график кўринишда: дарахт ёки каскад кўринишидами, юқоридан пастгами ёки чапдан ўнгда қайд қилинишини ўзингиз ҳал этасиз;

6.     Агарда сиз ўзингизга тўғри саволлар берсангиз ва унинг ривожланиш йўналишини намоён бўлишида ишончни сақласангиз, диаграмма, сиз  ҳар қандай муаммони амалий жиҳатдан ечимини топишингизни  кафолатлайди

ТУЗИЛМАВИЙ-МАНТИҚИЙ ЧИЗМА “ПОҒОНА”НИ  ҚУРИШ ҚОИДАЛАРИ

1. «Поғона»ни тузиш жараёнида тизимли схеманинг  таркибий қисми ва элементларини  силжитиш мумкин – бу у ёки бу ҳолатни қайта фикрлаш имконини беради.

2. Агарда сиз ғояларни ишлаб чиқишда тор йўлакка кириб қолсангиз, у ҳолда бир-икки даража юқорига қайтинг ва муҳим нарсани унутмаганингизга ҳамда бошқача нимадир қилиш мумкин эканлигини кўриб чиқиниг.

3. Сиз чапдан ўнгга ёзишга ўргангансиз. «Каскад» қуришни ўнгдан чапга қараб тузишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун асосий ғояни чап тарафда эмас, балки ўнг тарафда жойлаштиринг.

«НИЛУФАР ГУЛИ»

“Нилуфар” гули чизмасини тузиш қоидалари

§        Амалий нуқтаи назардан барча  ғояларни ихчам деб тасаввур қилинг (битта-иккитаси билан чегараланинг), бу ҳам ақл учун фойдали машқ ҳисобланади.

§  Сизга катта қоғоз варағи зарур бўлади. Доимо ўзингиз мушоҳадаларингиз натижасини бир варақ қоғозда кўриш фойдали ҳисобланади. Қарама-қарши ҳолда эса сизга бир варақдан бошқасига сакраб юришингизга ва бунда зарурий бирор муҳим нарсани унутишингизга олиб келади.

 

Техник воситалар ёрдамидаўқитиш

*    Виртуал лаборатория ишлари

*    Телеанжуманлар

*    Чат-тизимлари

*    Телефонлар аппаратлари ёрдамида ўқитиш

Мультимедиа воситалари ёрдамида ўқитиш (матн,слайд,графика,анимация товуш

МАСОФАЛИ ТАЪЛИМ-Ахборот коммуникация технология воситалари ва илмий асосланган ўқитиш услубларини қўллаб таълим олиш шаклидир.Ўқитишнинг бушакли ўқувчига мос таълим предметини эркин танлаш, ўқитувчи билан мулоқот қилиш шароитларини таъминлайди ўқитиш жараёни ўқувчини қаердалиги ва вақтга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади. АТ ёрдамида асофадан туриб, ўқув жараёнини олиб бориш ҳамда бошқариш тизимини амалга оширадиган билим ва малакаларни эгаллаш жараёни.

Таянч тушунчалар: таълим, таълим технологияси, объект, субъект, таҳлил, баҳолаш,  мустаҳкамлаш, таълим воситалари, таълимнинг техник воситалари, ёрдамчи таълим воситалари. ўқув услубий материаллар, график органайзерлар.

 

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

     

     1.Таълим воситалари: тушунча ва мазмуни, ўқув услубий материаллар.

2.Графикли органайзерлар техникаси.

3. Техник воситалар ёрдамида ўқитиш.

     4. Маълумотларни таҳлил қилиш, солиштириш ва таққослашнинг йўл ва воситалари

     5.Тузилмавий-мантиқий чизма “поғона”ни  қуриш қоидалари

 

Адабиётлар

1.    Каримов И.А. Баркамол авлод – Узбекистон тараккиётнинг пойдевори.-   Т.,1997.

2.    Каримов И.А. Узбекистон XXI асрга интилмокда. - Т., 1999.

3.    Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисидаги Конуни”. – Т., 1997.

4.    Олий таълим. Меъёрий хужжатлар  тўплами. – Т. Шарқ, 2004.

5.    Авлиёқулов Н.Х. Педагогическая технология. Учеб. пособие / Н.Х. Авлиёқулов; под ред. Д. Вахидова. . – Т. : Aloqachi, 2009.

6.    Азизходжаев Н.Н.  Педагогические технологии и педагогическое мастерство. Учеб. пособие для студ. магистратуры/  Н.Н.Азизходжаева . Т. Изд. полигр. творч. дом. им. Чулпана, 2005.

Azizxodjayeva N.N. Pedagogik texnologiyalar va pedagogic mahorat.

 

5-мавзу (2-соат) Муаммоли ўқитиш технологияси. Ўйинли технологиялар. Ўқитишнинг интерактив стратегияси.

Режа:

1.Муаммоли ўқитиш технологиялари

2.Ўйинли технологиялар

3.Ўқитишнинг интерактив стратегияси

4. Танқидий фикрлаш нима?

5. Танқидий фикрлаш стротегияларини тушунтириб беринг?

6. Танқидий фикрлашни ривожлантирувчи технологиялардан мисоллар келтиринг.

 

Муаммоли Ўқитиш америкалик файласуф, психолог ва педагог Дж.Дьюннинг назарий коидаларига асосланади ва XX асрнинг 20-30-йилларида таркала бошлади. Дж.Дьюн Ўқитиш учун куйидагиларни асос килиб белгиладн; ижтимоий, конструкциялаш, бадиий ифодалаш, илмий-тадкикий. Бу асосларни амалга ошириш учун куйидагилар тавсия этилади: суз, санъат асарлари, техник курилмалар, уйинлар ва мехнат.

Бугунги кунда, муаммоли Ўқитиш деганда машгулотларда педагог томонидан яратиладиган муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга каратилган Укувчиларнинг фаол мустакил фаолияти тушунилади. Бунинг натижасида Укувчилар касбий билимларга, куникмаларга, малакаларга эга буладилар ва фикрлаш кобилиятлари ривожланади.

Муаммоли Ўқитиш, Ўқитишнинг шахсга йуналтирилган технологияларга таалукли, чунки бу ерда шахс субъект сифатида каралади, муаммоли вазиятларнинг максади - педагогик жараёнда узига хос кизикиш уйготишдир. Муаммоли Ўқитиш, Ўқитишнинг энг табиий самарали усулидир, чунки илмий билимлар мантиги узида муаммоли вазиятлар мантикини намойиш этади.

Муаммоли вазиятлар киритилиб, анъанавий, баен этиш Укув материалининг энг макбул таркиби хисобланади. Педагог муаммоли вазият яратади, Укувчини уни ечишга йуналтиради, ечимни излашни ташкил этади. Муаммоли Ўқитишни бошкариш педаго гик махоратни талаб этади, чунки муаммоли вазиятнинг пайдо булиши индивидуал холат булиб, табакалаштирилган ва иидивидуаллаштирилган ёндашувни талаб этади.

Муаммоли Ўқитиш, ижодий жараендан ностандарт илмий-укув масалаларни ностандарт усуллар билан ечишни такозо этади. Тахсил олувчиларга машк учун бериладиган масалалар, олииган билимларни мустахкамлаш ва малакалар хосил килиш учун хизмат килса, муаммоли масалалар эса факат янги ечимлар излашга каратилади.

Укув материалини муаммоли такдим этилишининг мохияти шундаки, унда Ўқитувчи билимларни тайер холда такдим этмасдан, укувчилар олдига муаммоли масалалар куяди, уларни ечимининг йуллари ва воситаларини излашга ундайди. Муаммо, янги билимлар ва харакат усуллар сари, узи йулга бошлайди.

         Муаммоли ўқитиш асосида америкалик психолог, файласуф ва педагог Ж. Дьюи   ғоялари ётади. У 1894 йилда Чикаго шаҳрида ўқитиш асосини ўқув режаси эмас, балки ўйинлар ва меҳнат фаолияти ташкил этган тажриба мактабини ташкил қилган.  Ўқиш,  ҳисоблаш,  ёзиш  бўйича  машғулотлар  болаларнинг  физиологик балоғатига қараб,   ўз- ўзидан пайдо бўлган эҳтиёжларига мувофиқ ўтказилган.

Ж. Дьюи  ўқиш  учун  тўрт    эҳтиёжни  ажратган:

-ижтимоий, 

-конструкциялаш, 

-бадиий

-ифода,  тадқиқий.

Муаммоли  ўқитиш  –  ўқувчининг  муаммоли  тақдим  этилган  таълим мазмуни билан фаол ўзаро боғланишини ташкил этади. Бу жараёнда ўқувчи илмий билимнинг  объектив  зидликлари  ва  уларнинг  ечимларига  яқинлашади,  фикрлаш, билимларни ижодий ўзлаштиришга ўрганади. Муаммоли ўқитиш ижодий фаолиятни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган  бўлиб,  бу   жараёнда  ўқувчилар  ижодий фикрлашининг  ривожланиши анъанавий ўқитишдагига нисбатан жадалроқ бўлади, лекин муаммоли ўқитишнинг бу  функцияси  ошиши  учун  ўқув  жараёнига  муаммоларнинг  тасодиф  мажмуасини киритиш етарли эмас. Муаммолар тизими билимнинг мазкур соҳасига хос муаммоларнинг асосий турларини қамраб олиши керак. Муаммоли ўқитишни таълим жараёнига татбиқ этишда ўқитувчи илмий ва ўқув муаммолар  орасидаги  умумийликни  ва фарқни  ажратиши  лозим.

Меҳнат ва ўқиш билан бир қаторда ўйин ҳам инсон фаолиятининг энг асосий турларидан биридир. Ўйиннинг структураси ўз ичига қуйидаги босқич -ларни олади:

·        мақсадларни қўйиш.

·        режалаштириш.

·        амалга ошириш (мақсадни).

·        натижани таҳлил қилиш.

Ўйинли фаолиятнинг мотивацияси энг ихтиёрийлиги, танлаш имконияти ва мусобақа элементларининг борлиги, эҳтиёжларни қондириш, ўзини англаш ва ўзини сафарбар қилиш билан таъминланади.

Ўйин струтурасига қуйидаги жараёнлар киради:

·        ўйинчилар ўзларига олган роллар,

·        бу ролларни амалга ошириш воситалар сифатидаги ўйинли омил -лар,

·        предметларнинг ўйинли қўлланилиши, яъни, ҳақиқий нарсаларни ўйинли шартлари билан алмаштириш,

·        Ўйинчилар орасидаги реал муносабатлар, 

·        Сюжет (мазмун) - ўйинда кўрсатилаётган ҳақиқий аҳвол.

 

Кўпчилик ўйинлар учун қуйидаги хусусиятлар хос:

·        Фақатгина талабанинг хоҳиши билан амалга ошириладиган эркин ривожланувчи фаолият. Талаба фақат натижадан эмас, балки, ўша жараёндан завқ олади.

·        Бу фаолиятнинг ижодий, кўпроқ  инпровизоцион, фаол ҳарактер -  лиги.

·        Фаолиятнинг руҳий жиҳатдан юқорилиги, рақобат, мусобақалашиш (руҳий зўриқиш).

·  Бевосита ва бил восита қоидаларнинг мавжудлиги - уларнинг ўйин- нинг мазмунини акс эттиради,унинг мантиқий ва вақт бўйича кет -ма-кетлигини аниқлаб беради.

Ўйинлар қуйидаги функцияларни бажаради:

1.     Ижтимоийлаштириш функцияси. Ўйин талабани ижтимоий муноса -батлар тизимига қўшилиш учун кучли воситадир.

2.     Миллатлараро коммуникация функцияси. Ўйин талабага умуминсоний қадриятлар, бошқа миллатларнинг маданиятини ўзлаштириш имкони -ни беради. Чунки ўйинлар миллий ва шу билан бир вақтда интерна -ционал ва миллатлараро.

3.     Ўйинда талабани ўзини намоён қилиш функцияси, яъни ўйин инсон амалиётининг палигони сифатида.

4.     Комуникативлик функцияси .

5.     Диагностик функцияси. 

Ўйин педагогга талабаларга турли хил қобилиятларни (ақлий, руҳий ва ижодий ва ҳ.к.) аниқлашга ёрдам беради.

6.     Ўйиннинг терапевтлик функцияси. У талабанинг ҳулқида, муаммосида ва ўқишда пайдо бўладиган турли хилдаги қийинчиликларни енгиш воситаси сифатида фойдаланишда намоён бўлади.

     7. Тузатиш (коррекция) функцияси. Талабанинг шахсий структураси кўрсаткичлари ижобий ўзгаришлар қўшимчалар киритиш.

     8.  Кўнгилочар функцияси.   

Ўйинли педагогик технологиялар. Ўйин ўқитиш методи, бош авлод -нинг тажрибасини кичикларга узатиш сифатида қадимдан бери фойдаланиб келган. Ўйинлар ҳалқ педагогикасида - мактабгача ёшдаги ва мактабдан ташқа ри муассасаларда кенг қўлланилади. Яқин вақтларгача ўқув жараёнида ўйинлардан фойдаланиш анча пайтгача чекланган эди.

Ўйинли технологияни ўйин муҳити аниқлаб беради. Ўқув жараёнида ишбилармонлик ўйинларининг турли модификацияларидан фойдаланилади:

·        Иммитацион ўйинлар - машғулотларда бирорта ташкилот, корхона ёки бўлимларнинг фаолиятлари иммитация қилинади. 

·        Оперцион ўйинлар - у аниқ махсус амалларни бажаришни машқ қилишга ёрдам беради. Бу турдаги ўйинлар ҳақиқий ҳолатни иммитация қилиган шароитларда олиб борилади.

·        Ролларни бажариш ўйини - бундай ўйинларда ўзини тутиш тактикаси, бирорта шахснинг вазифа ва мажбуриятларини бажариш ўқувлари  шаклланади.

Психограмма ва социограмма - бу худди театрга ўхшайди, фақатгина ижтимоий психологик, бунда вазиятни ҳис қилиш, бошқа ансонларни баҳолаш ўқувлари шаклланади.

Танқидий фикрлашни ривожлантирувчи педагогик технологиялар: белгиси, асоси ва механизми.

Танқидий фикрлашни ўстиришга хизмат қиладиган методлар «Демократик таълим учун» консорциуми томонидан амалга ошириладиган «Танқидий фикрлаш учун ўқиш ва ёзиш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Консорциумнинг аъзолари: Халқаро ўқиш ассоциацияси, Хобарт ва Уильям Слимс коллежлари ва Шимолий Айова штат университети. Бу лойиҳани Нью – Йорк Очиқ жамият институти ва Марказий Осиё тўғрисидаги Марказий ва Шарқий Европадаги Сорос фонди маблағ билан таъминлайди.

Бу параграфда методлар мазмуни мазкур лойиҳа материалларига мувофиқ равишда ёритилади.

Танқидий фикрлашнинг фаол методларини ишлаб чиқишда қуйидаги асослардан келиб чиқадилар: Танқидий фикрлаш нима?

Фикрлаш – ўқиш, ёзиш, сўзлаш ва эшитишга ўхшаш жараён. У фаол, мувофиқлаштирувчи шундай жараёнки, унда ўзида бирор ҳақиқат тўғрисидаги фикрларни қамраб олади.

Фикрлаш контекстдан ташқарида ҳосил қилинадиган кўникма эмас.

Танқидий фикрлаш таълимий дастур ёки кундалик ҳаётнинг умумий контекстидан йироқлашган шароитда ўрганилиши лозим бўлган ҳодиса ҳам эмас.

Браун (1989) таъкидлайдики, вазифа ва реал ҳаёт мақсадларидан ажратилган ўқув кўникмалари таълим олувчиларга объектив тестларни яхши топшириш имкониятини бериши мумкин, лекин улар бу кўникмаларни янги вазиятларда қўллай олмайдилар. Рихер таъбири бўйича ўрганиш ва фикрлашнинг таърифи когнитив психология, фалсафа ва мультмедиа маданияти таълими соҳасидаги тадқиқотлар натижаларига асосланади.

Бу тадқиқотларнинг асосий натижалари:

1.Самарали ва муттасил ўрганиш асосида талабаларнинг ахборотларни ўзлаштириш, синтезлаш ва уларни тўла эгаллаш фаоллиги ётади (Андерсон ва унга ҳаммуаллифлар, 1985).

2.Ўрганиш жараёни фикрлаш фаолиятини ривожлантиришнинг турли туман стратегияларидан фойдалангандагина муваффақиятлироқ бўлади. Бундай стратегия ўрганиш жараёнини янада онглилаштиради (Палинскар ва Браун, 1989).

3. Ўрганиш ва танқидий фикрлаш талабаларнинг аниқ вазифаларга нисбатан янги билимларни қўллаш имкониятларига эга бўлган тақдирда ривожланади (Ресник,1987).

4. Ўрганиш талабаларнинг олдинги билимлари, тажрибаларига таянгандагина мустаҳкамланади. Булар талабаларнинг билган билимларини янги ахборотлар билан боғлаш имкониятини беради (Рос,1990).

Танқидий фикрлаш ва ўрганиш ғоя ва тажрибаларнинг турли-туманлигини педагоглар тушунган ва қадрлаган вақтдагина амалга ошади. Танқидий фикрлаш «яккаю ягона тўғри жавоб»ни қабул қиладиган менталитет жараёнида юз бермайди.

Танқидий фикрлашнинг ривожланиш муҳитини яратиш

Танқидий фикрлашни ривожлантириш осон иш эмас. Бу муайян ёш даврида тугалланган ва эсдан чиқарилган вазифа ҳам эмас. Шу билан бирга танқидий фикрлашга олиб борадиган тугалланган йўл ҳам йўқ.

Лекин танқидий фикрловчиларнинг шаклланишига ёрдам берувчи муайян ўқув шароитлари тўплами мавжуд. Унинг учун:

1. талабаларга фикр юритиш учун имконият бериш;

2. турли-туман ғоя ва фикрларни қабул қилиш;

3. талабаларнинг ўкув жараёнидаги фаоллигини таъминлаш;

4. талабаларни кулгига қолмасликка ишонтириш керак;

5. ҳар бир талабанинг танқидий фикр юритишга қодир эканлигига ўзларида ишонч ҳиссини уйғотиш;

6. танқидий фикрлашнинг юзага келишини қадрлаш лозим.

 

Шу муносабат билан талабалар:

1. ўзига ишончни орттириш ва ўз фикри ҳамда ғояларининг қадрини тушуниш;

2. ўқув жараёнида фаол иштирок этиш;

3. турлича фикрларни эътибор билан тинглаш;

4. ўз ҳукмларини шакллантиришга ҳамда ундан қайтишга тайёр туриши лозим.

Вақт. Танқидий фикрлаш вақт талаб қилади.

Пирсон, Хансен, Гордон (1979)лар таъкидлашадики, ўз фикларини ижод қилиш гўё аввалги ғоя, тасаввур, учрашувлар ва тажрибаларни археологик жиҳатдан тадқиқ қилишга олиб келади. Шунинг учун ҳам:

1. фикрларини ўз сўзлари билан ифодалаш;

2. ўзаро танқидий фикрлар алмашиш;

3. ўз ғояларини ифодалай олиш ва конструктив таклифларга жавоб ола билиш;

4. фикрларни муайян ғоялар қиёфасида, қулай муҳитда амалга ошира олиш ва ўз ғояларини тўла ва аниқ ифодалай олиш.

Изн. Танқидий фикрлашда эркинлик бўлиши учун талабалар маъқул ва номаъқул нарсаларни айтиш, улар ҳақида фикрлаш, ижод қилиш учун рухсат олишлари лозим. Талабалар йўл қўйиладиган ҳолатларни англаб олишгач, танқидий таҳлил қилишга фаол киришадилар.

Танқидий таҳлилга изн олиш онглилик тамойилига асосланади. Бунда таҳлил ва ҳаддан ошиш орасидаги фарқ аниқлаб берилиши лозим. Танқидий фикрлашга изн фикрлаш учун чинакам мақсад бўлган ва дўстона ҳамда самарали шароитда берилади.

Ранг-баранглик. Талабаларнинг фикрлаш жараёнида турли фикрлар ва ғоялар пайдо бўлади.

Ранг-баранг фикр ва ғоялар яккаю-ягона жавоб мавжудлиги ҳақидаги тасаввур бартараф қилинган чоғдагина юзага келади. Фикрларни ифода қилиш чегараланганда талабаларнинг фикрлашига чек қўйилади. Фақат биргина жавоб мавжуд бўлган тақдирда хилма-хил восита ва жараёнлардан фойдаланиш жоизки, унинг ёрдамида талабалар ана шу жавобни топа олсин.

Фаоллик. Танқидий фикрлаш талабаларнинг фаоллиги билан бевосита боғланган. Одатда, талабалар сусткаш тингловчилар бўлишади, чунки уларда ўқитувчи билимли ёки матнда унинг бу билимлари акс этган, шу туфайли уларнинг билимлари ўқитувчи масъул деган ишонч шаклланиб қолган. Ўқув жараёнидаги талабаларнинг фаол иштироки ва ўқишларига ўзларининг масъул эканлигига тайёрлиги танқидий фикрлашда кутилган натижаларни беради. Талабаларни фикр юритишга, ўз ғоялари ва фикрлари билан ўзаро ўртоқлашишга даъват этиш каби педагогик ёндошув уларнинг фаоллигини ўстиради. Михаил Чикжентмихалий (1975) таъкидлайдики, талабалар ўша мураккаб даражадаги ўкув жараёнида фаол иштирок этишса, билиш жараёнида қатнашганлигидан катта баҳра оладилар ва ўзларида чуқур қониқиш ҳиссини сезадилар. Таваккалчилик Эркин фикрлилик таваккалчиликка асосланади. Унинг билим фаолиятида қўрқмай таваккал қилувчи инсонларни рағбатлантириб туриш жоиздир. Фикрлаш жараёнида «аҳмоқона ғоялар» ақл билан тузилмаган бирикма ва тушунчалар илгари сурилган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Ўқитувчи уни ўқув жараёнини табиий ҳолати сифатида талабаларга тушунтириши лозим.

Талабаларни таваккалдан ҳоли бўлган, яъни ғоялар қадрланган, талабаларнинг фикрлаш фаолиятида фаол иштирокини юқори мотивациялаш имкони бўлган муҳитда ўйлаш лозимлигини уларда ишонч ҳосил қилиш зарур.

Қадрлаш. Танқидий фикрлашнинг омилларидан бири талабаларнинг фикрлаш жараёнини қадрлашдир. Ташкил этилган фикрлаш жараёнида талабалар ўз ғоялари, тасаввурларининг ўқитувчи томонидан қадрланаётганини тушунган чоғдагина чуқур масъулият ва эътиборга яраша жавоб қайтарадилар. Талабалар ўз фикрлаш жараёнини қадрлашни намойиш қилишга ҳаракат қиладилар, унга ва унинг оқибатларига нисбатан жиддий муносабатда бўла бошлайдилар. Қимматлилик. Фикрлаш жараёнини ташкил этиш давомида талаба уларнинг фикрлари, ўз танқидий таҳлили натижалари қимматли эканлигини уларнинг онгига сингдириш зарур. Ўқитувчи талабалардан муайян материални шунчаки қайта ишлашни талаб қилганда тайёр қолиплардан, андозалардан ҳоли бўлиши лозим. Бу эса талабаларда ўзгалар ғояларини механик тарзда қайта ишлаб чиқиш энг муҳим ва қимматли эканлигига ишонч ҳосил қилишга олиб келади. Аслида талабаларга ўз фикри, ўзига тааллуқли бўлган ғоя ва тасаввурлар қимматли эканлигини кўрсата олиш зарур. Талабаларнинг ўзлари ҳам ўз фикрларининг қимматбаҳо эканлигига ишонч ҳосил қила олишлари зарур. Улар ўз фикрининг тушунча ва масалани муҳокама қилиш жараёнида ўта муҳим, шунингдек, катта ҳисса бўлиб ҳисобланишини тан олишлари керак. Ўзаро фикр олишув. Фикрлаш жараёни талабаларнинг ўзаро фикр олишувини кўзда тутади. Талабаларнинг ўзаро фикр олишиши уларнинг бир-биридан ўрганишдаги ўртоқчилигига асос солади. Талабалардан фикрловчи сифатида ўзларида бўлган йирик фикр ва оддий хатога бўлган қобилиятларини бошқаларга очиб бериш талаб этилади. Ўзаро фикр олишишда талабалардан диққат билан тинглаш, ўзининг қарашлар тизимини сўзловчига зўрлаб ўтказиш ва бошқа сўзловчиларни тузатиб туришдан ўзини тийиб туриши ҳам талаб этилади. Бунга жавобан талабалар бошқаларнинг ялпи фикрларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Кенг доирадаги мунозара оқибати ўлароқ талабалар ўзларига тегишли бўлган ғояларни таҳлил қилиш ва уни аниқлашга янада қобилияти орта боради ҳамда уларни ўз билимлари ва ҳаётий тажрибаларида яратган ғоялари тизимига тиркаб боради. Фикрлаш жараёнини ташкил этишда уни ўтказишнинг бир неча моделлари мавжуд. Улар:

1. ўзига ишонч ҳосил қилиш;

2. ишда фаол иштирок этиш;

3. ўртоқлар ва ўқитувчи билан фикр олишиш;

4. ўзгалар фикрини тинглай олиш.

Танқидий фикрлашни таъминловчи саволлар. Танқидий фикрлаш жараёнида ахборотни таҳлил қилиш ва изоҳлаш, ғояларини таҳлил қилиш, ўрганилаётган ҳикояларни ўз тахминий режалари билан қайта тузиб чиқишга қаратилган саволлардан фойдаланилади. Қўлланмада таҳлил қилинаётган бу масалалар Сэндерс (1969) ифодалари ва Блум тизимли саволларидан олинди. Бу саволлар турли сатҳдаги қийинчиликда фикрлашнинг турли кўринишларини таъминалашда восита бўлиб хизмат қилади. Эслаб қолишга хизмат қиладиган саволлар ёки формал сатҳдаги саволлар энг куйи сатҳдаги саволларга тааллуқлидир. Баҳолаш ёки ҳукм чиқариш бериладиган саволлар фикрлашни таъминлайдиган иккинчи сатҳдаги саволлар сифатида қаралади.Формал сатҳ саволлари фактологик ахборотлар олиш мақсадида берилади. Улар фақат механик эслашни ва талабаларда яхши жавоб бериш учун қисқа муддатда маълум предметлар бўйича билим қисмлари (фрагмент)ни талаб қилади. Ахборотларни бир шаклдан иккинчи шаклга кўчириш талабалардан уни кўчим (трансформация) қилишни талаб қилади. Кўчириш саволлари талабаларга ўрганаётган, тавсифлаган ва кўрган вазиятлари, саҳналари ва воқеаларини ўзлари намойиш эта олишлари учун берилади. Кўчириш саволлари талабаларни ахборотларни қайта ишлаш ёки бошқа шаклларга кўчим қилишга илҳомлантиради. Талабаларга сезиш, кўриш (сенсор) тажрибасини яратиш, шундан сўнг эса бошқаларга ўз кўрганларини етказиш учун уни эълон қилиш зарур. Бу фикрлашга тортишнинг фаол ижодий жараёнидир. Талабаларга ғоялар, фактлар, қайдлар ва қадриятлар орасидаги боғланишларни очиш учун изоҳлашга қаратилган саволлар берилади. Сэндрс изоҳлашга қаратилган саволларга нисбатан юқори даражадаги фикрлашни талаб қиладиган таянч саволлар деб қарайди, бошқалари эса (Вогн ва Эстес) тушунишнинг ўзигина изоҳлашдир, деб ҳисоблайдилар. Татбиқ қилишга қаратилган саволлар ўқиш (талаффуз) жараёни ёки ўрганиш тажрибасида учрайдиган мантиқ муаммоларини ечиш ва чуқур ўрганиш учун имконият беради. Таҳлил этишга қаратилган саволлар талабалардан у ёки бу воқеанинг аҳамияти етарли даражада яхши ёритилганми, йўқми деган саволга жавоб беришга ундайди. Синтез қилишга қаратилган саволлар янгича фикрлаш асосида ижодий муаммоларни ҳал қилишга даъват этади. Синтез саволлари талабаларга ўзининг барча билим ва тажрибаларини муаммонинг ижодий ечилишида фойдаланишга имкон беради. Синтез саволлари муқобил сценарийлар яратишни ҳам тақозо қилиши мумкин. Баҳолаш саволлари яхши ва ёмон, адолатли ва адолатсизлик тўғрисида ҳукм чиқариш учун берилади. Баҳолаш саволлари талабалар, ахборотлар сифатини, янги ахборотларга нисбатан ўз муносабатини баҳолай олиши, уларни қадрлай олиши учун берилади.

Танқидий фикрлашни ривожлантириш муаллифлари фикрлаш жараёнини ташкил этишда идрок қилишнинг 4 типини фарқлайдилар:

Яхлитлигича идрок этиш. Мавзу ёки фан тўғрисида умумий билим берадиган идрокнинг шаклидир. Изоҳли идрок этиш. Бу Блум изоҳлари даражасига айнандир. Идрокнинг бу типида талаба ғоя ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқаларини ёритади, унинг моҳиятини муҳокама қилади, фаннинг турли соҳаларига оид ғоя ва ахборотларни ҳатто ташқи жиҳатдан боғлиқ ҳодисаларни бирлаштиради.

Шахсий идрок этиш. Талабалар ўзларида аввалдан мавжуд бўлган шахсий тажриба ва билимлар тузилмасини янги билимлар билан боғлаб тушуниш жараёни акс эттиради.

Танқидий идрок этиш. Мазмунни бир томонга қўйиб, уни таҳлил қилиш, унинг нисбий қимматини, тўғрилигини, фойдалилигини ва талабаларнинг билиши, тушуниши ва қабул қилиши доирасида унинг аҳамиятини баҳолашдир.

Шундай қилиб, ахборотларни чорлаш, ўйлаб кўриш ва фикрлаш методикаларидан фойдаланиш қуйидаги муҳим вазифаларни ечиш имкониятини беради:

1. талабаларга мақсадларини англаб олишга ёрдам беради;

2. машғулотларда фаоллигини таъминлайди;

3. самарали мунозарага чорлайди;

4. талабаларнинг ўзлари саволлар тузиши ва уни савол тарзида бера олиши учун ёрдам беради;

5. талабаларга ўз шахсий билимларини ифода қилишга ёрдам беради;

6. талабаларнинг шахсий мутолааси мотивациясини қўллаб-қувватлайди;

7. ҳар қандай фикрларга бўлган ҳурмат кайфиятини яратади;

8. талабаларда персонажларга бўладиган изтиробини ўстиришга ёрдам беради;

9. талабалар қадрланадиган фикрлашга шароит яратади;

10. талабаларнинг танқидий жалб қилинишига бир қатор умидлар билдирилади.

Кластерларга бўлиш. Бу педагогик стратегия бўлиб, талабаларнинг у ёки бу мавзу бўйича эркин ва бемалол ўйлашга ёрдам беради. У фақат ғоялар орасидаги боғланишларни фикрлашни таъминлаш имкониятини берадиган тузилмани аниқлаб олишни талаб қилади. У фикрлашнинг оддий шакли эмас, балки мия фаолияти билан зия боғланади.

Кластерларга бўлишдан ахборотларни чорлаш босқичида ҳам, фикрлаш босқичида ҳам фойдаланилади. У муайян мавзу синчиклаб ўрганилгунча фикрлаш фаолиятини таъминлашда фойдаланилиши мумкин. Кластерларга бўлиш талабаларнинг тасаввурларини янги боғланишлари ёки уларнинг график ифодалари кўринишларини таъминловчи сифатида ҳам ўтганликларини якунлаш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин. Бу ўз билимларига, муайян мавзу тўғрисида тасаввурига ва уни тушунишга йўл очадиган назардаги стратегиядир.

Кластерларга бўлиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

1.Ҳушингизга келган барча фикрларни ёзиб олиш. Бу фикрларни муҳокама қилманг, шунчаки ёзиб олаверинг.

2. Хатни (матнни) кечиктирадиган имло ва бошқа омилларга ҳам парво қилманг.

3. Сизга берилган вақт ниҳоясига етмагунга қадар ёзишдан тўхтаманг. Миянгизга фикр келиши тўхтаб қолса, токи янги фикрлар келгунга қадар қоғозда нималарнидир чизиб ўтиринг.

4. Имкони борича, боғланиши мумкин бўлган ғояларни тизиб чиқинг, ғояларнинг оқими сифати ва улар орасидаги алоқаларни чегаралаб қўйманг.

Кластерларга бўлиш, Стил ва Стил (1991)нинг таъбирича, бу жуда мослашувчан стратегиядир. Уни индивидуал тарзда ҳам гуруҳда ҳам қўллаш мумкин. Гуруҳ фаолиятида у гуруҳ ғояларининг тирговичи сифатида хизмат қилади. Бу эса талабаларни ҳар бир амалда бўлган боғланишларга, алоқаларга яқинлаштиради.

РИВОЖЛАНТИРУВЧИ     ЎҚИТИШ  Ривожлантирувчи   ўқитишда    ўқувчиларнинг  уларга  бериладиган   билимларни  репродуктив эмас. Балки  шахсий фаолияти  жараёнида  ўзлаштириш  назарда  тутилади Ривожлантирувчи  ўқитиш   ўқувчиларнинг  назарий  фикрлашини   ривожлантиришга  ёки  уларнинг  ҳар  томонлама  ривожланишига   қаратилган. 

ЭВРИСТИК        ЎҚИТИШ  Таълимда   эвристик  ёндошиш  ўқитувчи  ва  ўқувчини  олдиндан  номаълум  бўлган натижага эришишларини кўзлагани  учун  муаммоли  ўқитиш  имкониятларини   кенгайтиришга   имкон   беради.

 

Таълимда   эвристик   ёндошиш мақсади  ўтган  тажрибани  оддий  узатиш   эмас, балки талабаларда мавжуд маълумотларга  нисбатан  янги, келажакни  тузишга  қаратилган  шахсий  тажриба ва  маҳсулини  яратиш   фаолиятига  эришишдан  иборат.

 

Демак, талабалар  маълум  ечимларни  ўзлаштириш  билан  чекланмасдан, фаолият  усулларини  ўзлаштиришлари  лозим, шундагина  таълимдаги  репродуктив  фаолият  ижодиятга  кўмаклашиши  мумкин эвристик  ўқитиш  анча  кенг  кўламли  бўлиб, коллеж, университет  ва  бошқа  ўқув  муассасаларидаги  фанларда, шу  жумладан, эмоционал – образли ўқитишда  ҳам  қўлланилиши  мумкин. Эвристик ўқитиш  таълим  методологиясини  белгилайди  ва  билимнинг  назарий  элементларини  рефлексив  яратишларга  қаратилган,  ўқувчиларда  ўқиш  мақсадини  ўйлаш  ва  шахсий  таълим  мазмунини  хосил қилиш  ҳиссиётини  кўзлайди.

Эвристик ёндошишда  излаш – билим  орттириш  объектлари сифатида  на фақат  муаммо  ва  масалалар, балки ўқувчиларнинг ўзлари  ҳам, уларнинг шахсий  потенциали, креатив, когнитив, рефлексив амаллари ҳам катнашади. Эвристик ёндошиш, ҳам ўқувчиларни, ҳам  ўқитувчининг ўзини  ўзгаришига  (ривожланишига ) олиб  келади; бунда  ўқитувчилар  ўқитиш  жараёнини  ҳақиқатни,  борлиқни  «билмайдиган» вазиятларда ташкил  этишга тўғри  келади. Эвристик ва муаммоли  ўқитиш  турлари  шунингдек, умумий  хислатларга  ҳам  эга,  масалан, ўқитиш  жараёнида  шахсга  бўйсунмаслик, яъни  ўқитувчи  фикрига  тобе  бўлмаслик  масаласини  ҳал  этишда, таълим масалаларини  технологик ечишларда  ва  бошқа  кўп  соҳаларда  уларнинг умумийликлари  бор.

Таълимда  эвристик  ёндошиш  ривожлантирувчи  ўқитишдан  сифат  жиҳатдан  янги  масала: нафақат ўқувичини, балки унинг  таълим  йўлини  ҳам,  шу  жумладан  мақсадларини, технологияларини, таълим  мазмунини  ҳам  ривожлантириш  билан  фарқланади. Эвристик ёндошишда  ўқувчи  ўзининг шахсий   мақсадларини  қўяди, билимларини  намоён  этади, методологик  ва ўқув  маҳсулини  яратади, айнан  шу  сабабли  таълим  мазмуни  унинг  учун ўзгарувчан  бўлиб, ўз фаолияти ўзгаради, ривожланади. Талаба  субъект, ўз  таълимининг  конструктори, яратувчиси  бўлиб қолади; у  ўз билимларининг, ўқитувчи  ёки  дарсликка нисбатан  муҳимлиги  жиҳатдан  кам  бўлмаган, тўлақонли  манбаи  ва  ўз  билимларини ташкил  этувчи  бўлади. Талаба ўз  машғулотларининг  режасини  тузади, турли  фаолият  соҳаларидан  муҳим  муаммоларга  нисбатан  шахсий  мавқеи, фикрини  аниқлайди, дунёнинг  пайдо  бўлишига  оид  ўзининг  тахминий  фикрларини ишлаб  чиқади, математик тадқиқот бажаради, бирор  нарсанинг конструкцияни ўйлаб топади. Ўқитиш  жараёни  талабаларнинг шахсий  билимлари ва тажрибаси билан бойитади. Айни вақтда улар ўрганилаётган соҳаларда мутахассисларнинг муҳим ютуқлари билан  танишадию, лекин ташқи материални  ўзлаштириш  билан  чекланмайди.

ХХ асрнинг  60-йилларида  Г.П.Шчедровицкий раҳбарлигида таълимни  методологиялаштириш  билан боғлик бўлган  педогогик  йўналиш  ишлаб чиқила  бошлади. Лекин  бу йўналиш турли  сабабларга кўра, 90-йилнинг  иккинчи ярмигача  номаълумлигича қолди. Кейинчалик, педогогик инженерия, деб аталган бу илмий соха ўқитишдаги урғуни билимни оддий узатишдан, таълим маҳсулотини  олиш  мақсадида таълим фаолиятини ташкил этишга кўчирди. Бунда таълимнинг  пиравард «махсулоти» инсон, ўқитиш ва тарбиялаш мақсади эса, - «Шахсият тайёрлашга оид фаолият», деб аталади.

 

Таянч тушунчалар: Муаммоли ўқитиш технологияси, ўйинли технологиялар, ўқитишнинг интерактив стратегияси,муаммоли вазият,

объект, субъект, таҳлил, баҳолаш.

 

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

 

1.Муаммоли ўқитиш технологиялари

2.Ўйинли технологиялар

3.Ўқитишнинг интерактив стратегияси

4. Ўйин функциялари

5. Танқидий фикрлаш нима?

6. Танқидий фикрлаш стротегияларини тушунтириб беринг?

7. Танқидий фикрлашни ривожлантирувчи технологиялардан мисоллар келтиринг.

 

 

Адабиётлар:

1.     Каримов И.А. Баркамол авлод – Узбекистон тараккиётнинг пойдевори.-   Т.,1997.

2.    Каримов И.А. Узбекистон XXI асрга интилмокда. - Т., 1999.

3.    Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисидаги Конуни”. – Т., 1997.

4.    Олий таълим. Меъёрий хужжатлар  тўплами. – Т. Шарқ, 2004.

5.    Сайидахмедов Н. Янги педагогик технологиялар. – Т.:Молия, 2003.

6.    Педагогические технологии и педагогический мастерство.- Учеб.пособие., 2012 г.

7.    Гафуров Х.М.Педагогическая технология и педагогическое мастерство.: - Учеб.пособие., 2008 г.

 

 

6-маъруза( 2-соат)

Мавзу: Муаллифлик технологиялари

 

РЕЖА:

1. Ш.А.Амонашвилининг гуманистик – шахсий технологияси.

2. В.Ф.Шаталовнинг таълим жараёнини интенсивлаштириш технологияси.

3. С.Н.Лисенкованинг бошқариш самараси ва ўқув жараёнини ташкиллаштириш технологияси.

4. Таълимни индивидуаллаштириш технологияси (Инге Унт, А.С.Границкая, В.Д.Шадриков).

5. Программалаштирилган таълим технологияси.

 

         Ўқитиш технологияси педагогик стратегия сифатида талаба ва ўқииувчилар фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш воситаларига кўп бўлади. Шундай технологияларга қуйидагиларни келтириш мумкин:

педагогик жараёнда шахсни кўзда тутишга асосланган педагогик технология (Ш.А.Амонашвили технологияси);

уқув материалини схемалар ва моделлар ишораси асосида ўқитишни жадаллаштириш технологияси (В.Ф.Шаталов технологияси);

уқув жараенини самарали бошкариш ва ташкил етиш асосига қурифаун технология (С.Н.Лисенкова технологияси ва Н.П.Гузикнинг ўқитиш тизимини режалаштириш технологияси);

ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси (Ингс Унт, А.С. Граниская ва В.Д.Шадриковиар технологияси);

ўқитишни дастурлаш технологияси (Б.П. Беспалко).

Шахсни кўзда тутишга асосланган педагогик технологиялар

Шахсни кўзда тутишга асосланган педагогик технология асосида инсонпарварлик фалсафаси, психологияси ва педагогикаси ётади.

Бу технология шахсга таянади. У узини намоён қилишга, янги тажрибаларни идрок қилишга мақсад сари интилган, онгли, маъсулиятли шахсдир.

Шахсни кўзда тутиш технологияси ҳар томонлама ривожланган шахс-фуқаронинг шаклланиши, ижодий қобилиятини намоён қилиш, маънавий-аҳлоқий тарбия билан бевосита боғланган интеллектуал ривожланишга қаратилган.

Таълим мазмуни шахснинг шаклланишида юз берадиган айрим мухитдир.

Ҳамкорлик педагогикаси ХХ асрнинг 80-йилларда ривожлана бошланди ва таълимдаги кўпгина инновацион жараёнларни ҳаётга чорлади. Бу технология негизида таниқли рус ва чет ел педагогларнинг тажрибаси ётади. Улар И К.Д.Ушинский, Н.П.Пирогов, Л.Н.Толстой, Ж.Ж. Руссо, Я.Корчак, Ж К..Роджерс, Е.Бем, С.Т.Шаский, В.А.Сухомлинский ва бошқалардир.

Ҳамкорлик педагогикаси 4та асосий йўналиш буйича амалга оширилади.

шахсга инсон, шахс сифатида ёндашуви диалектик фаоллаштирувчи ва ривожлантирувчи мажмуа;

тарбия консепсияси;

атроф-муҳитни таълим-тарияга мослаш.

Ш.Амонашвилининг инсон-шахс технологияси. Шалва Александрович Амонашвили таниқли педагог олим ва амалиётчидир. У ўзининг експериментал мактабида ҳамкорлик педагогикасини, шахсий ёндашувини, тил ва математикани ўқитишнинг ажойиб методикасини ишлаб чиқди ва ҳаётга татбиқ этди.

Ш.А. Амонашвилининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

боланинг шахсий хислатларини намоён қилиш орқали унда олижаноб инсоннинг шаклланиши, ривожланиши ва тарбияланишига имкон тугдирмоқ;

боланинг қалби ва юрагини улугламоқ;

боладаги билишга бўлган кулами ривожлантириш ва шаклланириш;

кенг ва чуқур билим ҳамда малака олиш учун шароит тугдирмоқ идеал тарбия — бу ўз-ўзини тарбияламоқ.

Ш.А. Амонашвили узининг технологиясини амалга ошириш учун қуйидаги методика ва методик усуллардан фойдаланди:

инсонпарварлик;

шахсий ёндашув;

мулоқот маҳорати;

оила педагогикасининг қўшимча имконияти;

ўкув фаолияти.

Ш.А.Амонашвили технологиясида бола фаолиятини баҳолаш алоҳида аҳамиятга ега. Баҳолардан фойдаланиш ўта чекланган. Миқдорий баҳолашдан кўра сифатли баҳолашга урғу берилади, яъни тавсиф, натижалар пакети ва ўз-ўзини баҳолаш.

Бу технологияни Виктор Федорович Шаталов ишлаб чиқди ва ҳаётга жорий қилди. У ўқитишнинг анъанавий синф-дарс усулининг ҳали очиунаган катта имкониятларини кўрсатиб берди.

В.Ф. Шаталовнинг мақсад-мулжали:

• билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш;

ҳар қандай индивидуал хусусиятларга эга бўлган барча болаларни ўқитиш;

ўқитишни тезлаштириш.

Тамойилар:

кўп марта такрорлаш, мажбурий босқичма-босқич назорат, қийинчиликни юқори даражаси катта блокларда ўрганиш, фаолиятнинг динамик қолипи, хатти-ҳаракатнинг таянчи, ва унинг мўлжалдаги асосини қўллаш;

шахсни кўзда тутиш асосида ёндашув;

инсонпарварлик;

зўрлаб ўқитмаслик;

• ўқув вазиятларининг конфликцизлиги, ҳар бир ўқувчининг муваффақиятларидан бохабарлик, тузатиш (йўлга солиш), ўсиш ва ютуқларга таянч сигналлар конспекти ифодалаш усуллари, безатиш талаблари, расмлар, схемалар, жадваллар, чизмалар, ранг, белгилар, шакл ва хар рақамлар шифрлар сўзлар шарти. Ихчамлик, оддийлик, қулайлик тушунарлилик, бетакрорлик беандозалилик, яратишга қулайлик, дарcларнинг кўп қирралилиги блокли жойлаштириш, ҳиссийлик таянч сигнал ахборот бирликлари истиқболни очиш.

• ўқитиш ва тарбияни боғлаш.

В.Ф. Шаталов методининг уларга хослиги материаллар катта ҳажмда киритилади;

материаллар блоклар бўйича жойлаштирилади;

• ўқув материали таянч схема - конспект кўринишида расмийлаштирилади.

Жадвалдан кўриниб турибдики, таянч конспект кўргазниали схемани ташкил етмоқда.

В.Ф.Шаталов таянч (таяниш) деганда бола ҳаракатларининг тахминий асосини, ички фикрлаш фаолиятининг ташқи ташкил қилиниш усулини тушунади. Таянч сигнал ўзаро узвий боғловчи рамзлар (ишора, сўз, схема, расм ва ҳ.о) бўлиб, қандайдир маъноли моҳиятни алмаштиради. Таянч конспект - ўқув материаллари ўзаро боғланган усулларининг бутун қисмлари сифатида  фактлар, тушунчалар, ғоялар тизими ўрнида қўУана оладиган кўргазмали констраксиялардан иборат қисқача шартли конспект кўринишидаги таянч сигналлар системасидир.

В.Ф.Шаталовнинг хизматлари шундаки, у машғулотларда етарли даражада ва барчанинг фаоллигини таъминловчи ўқув фаолияти тизимини ишлаб чиқди. В.Ф.Шаталовнинг ўқув жараёни технологик схемаси таблисада кўрсатилган. В.Ф.Шаталов методикаси 4 босқичдан иборат бўлиб, улар бир қанча усули ва методик ечимларни ўз ичига олади:

Назарияни синфда урганиш: тахтада оддий тушунтириш (бўр, кўргазмали қурол, ЎТВ билан); бўялган плакат - таянч конспект бўйича қайта тушунтириш; плакат бўйича қисқача баён қилиш;

ўқувчиларнинг ўз конспектлари устида индивидуал ишлашлари, конспект блоклари бўйича кенг мустаҳкамлаш.

уйдаги мустақил ишлар: таянч конспект,дарслик, ота-оналар ёрдами. Ўқувчиларга уқтириш: конспектдан фойдаланган ҳолда ўқитувчинингтушунтирганларини эсла, берилган материални китобдан ўқи;

ўқиганларингни конспект билан қиёсла; конспект ёрдамида дарслик материалларини сўзлаб бер (кодлаштириш-декодлаштириш); конспектни сўзлаб бериш учун таянч сифатида ёдда сақла; конспектни қайта ишлаб чиққиш ва намунага қиёсла.

Биринчи такрорлаш - конспектни ўзлаштиришни ҳар томонлама кенг назорат қилиш: барча ўқувчилар конспектни хотирасида қайта ишлаб чиқадилар, ўқитувчи уларни пешма-пеш текшириб боради; бир вақтнинг ўзида «аста» ва магнитафон орқали сўраб боради; ёзма ишдан сўнг оғзаки сўраш бошланади.

Таянч конспектни оғзак сўзлаб олиш узлаштиришдаги ташқи нутқ (оғзаки) фаолиятининг енг муҳим босқичи, у турли савол-жавоблар жараёнида юз беради.

Иккинчи такрорлаш-умумлаштириш ва бир тизимга келтириш (тартибга тушириш): ўзаро назорат дарслари; олдиндан синов саволлари рўйхатини нашр қилиш; тайёрлаш; барча турдаги назоратлардан фойдаланиш (тахтада, астагина, ёзма ва б.);

Ўзаро сўраш ва ўзаро ёрдам; ўйинли унсурлар (жамоалар беллашуви, ребусни топиши ва б.).

Назорат, баҳолаш. В.Ф. Шатилов ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини босқичма-босқич назорат қилишнинг бош муаммосини ҳал қилди. Доимий ташқи назоратни ўзини-ўзи назорат қилиш ва ўз-ўзини баҳолаш билан боғлаш, ҳар бирини босқичма-босқич назорат қилиш, кучи етадиган даражада талаб қилиш, доимо тузатишнинг рмконияти мавжудлиги, натижалар ошкорлиги, икки баҳонинг йўқлиги ва паст баҳодан қўрқишнинг йўқлиги. Натижа: БМК ва УФТни мустақил ва мунтазам қўллаш.

Назорат шакллари: таянч конспект бўйича ёзма иш, мустақил ишлар, баланд овозда сўраш, магнитафонда, жуфтликда ўзаро назорат, гуруҳдаги ўзаро назорат ва уй назорати, ўз-ўзини баҳолаш. Уқувчи томонидан олинган ҳар бир баҳо билимлар учун махсус очилган кузгуга қўйиб борилади. У уқувчига хизмат қиладиган рўйхат вазифасини бажаради. Баҳолар эса ижобий шифрланган тавсифнома аҳамиятига ега бўлади. Бундай тавсифномани эълон қилиш катта тарбиявий аҳамиятга ега бўлади. Бу тавсифноманинг енг муҳим томони шундаки, унда ўқувчи хоҳлаган вақтида ҳар қандай баҳони нисбатан юқори баҳога ўзгартириши мумкин. Очиқ имконият тамойлининг моҳияти ҳам шунда. Ҳар бир баҳо, - деб таъкидлайди В.А. Шаталов, авваламбор, ўқувчида ижобий еътиборни қўзғатадиган восита, туртки бўлиб хизмат қилиши лозим. Икки баҳо салбий ҳисларга сабаб бўлади ҳамда ўқитувчи ва фан билан зиддиятни келтириб чиқаради. Шаталов бундай конфликтли вазиятларни бартараф қилади.

Методик усуллар (педагогик микроунсурлар) тнкамасига: учирма такрорлаш, релели (алмашма) назорат ишлар, десант методи, занжир методи, вазифалар ичида «чўмилмоқ», китобдаги хатолами топмоқ, варақчаларда мисол-масала ечиш,танлов асосида мисол-масала ечиш, қўлда ечиш, тажриба дарслари, «мияга» нуқтаи, қуйидан юқорига қараб ечиш, айтиб берганни рағбатлантуиш, очиқ фикрлар дарси, олтинчи бафл, ижодий конспект, тез айтиш ҳамда кескинликни юмшатиш усуллари (мусиқа, ёруғлик, танаффус ва б.) ва б.

В.Ф.Шаталов томонидан ишлаб чиқилган ўқув фаолияти тизими мактаб ўқувчиларида експеримент қилинган, фекин унинг методикаси математика ўқитиш доирасидан чиқиб, нафақат табиий фанлар, балки гумнанитар фанлар: тит, тарих каби фанларни ўқитишда ҳам кенг тарқалди.

В.Ф. Шаталов методикаси олий ўқув юртларида ҳам муваффақиятли қўлланмоқда.

Г.К.Сcлевко педагогик технологияни режалаштириладиган натижалар билан бирга бошқариладиган тизим деб таърифлайди.

Технологик жараён тузилмасини ахборотларнинг уч асосий ҳаракат йўналиши билан тавсия етилади.

Ўқатишнинг технологик жараёни тузилмаси.Бу тузилмада Г.К.Селевко уч шаҳобчани белгилайди:

1. Асосий шаҳобча - мазмуннинг ҳаракати бўлиб, у ахборотнинг манба (ўқитувчи)дан қабул қилувчи (талаба)га узатиш (ўқувчилар еътиборига узатиш, ўқув-билиш фаолиятига раҳбарлик қилиш, ўқувчилар томонидан билимларни идрок етиш, ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш). Унда ахборотларни қўшимча бошқариш манбалари - китоблар, техник воситалар, компютерлар ва ўқувчи томонидан уларни мустақил идрок этиш (ўз-ўзини бошқариш жараёни) муҳим ҳолат ҳисобланади.

Бошқаришга таъсир ўтказиш шаҳобчаси. У ўз ичига режалаштиришни (стратегик ва тактик), таълимий ахборотларнинг асосий психологик ҳаракати коррексиясини қамраб олади.

Жараёнлар ҳақидаги (қайта боғланиш, назорат, баҳолаш, қўшимча ахборотлар шаҳобчаси) ахборотлар ўқитувчидан ўқувчига узатилиш шаҳобчаси.

Ўқув жараёнининг самарадорлиги:

уқув ахборотлари мазтнунининг енг мақбул тузилмаси;

бошқариш самарадорлиги ва билиш фаолиятини ташкил этиш;

ахборотларни ўзлаштиришда индивидуал ўз-ўзини бошқариш имкониятларидан фойдаланиш;

ахборотларни ўзлаштиришнинг самарали назоратини ташкил этишга боғлиқ.

Таянч схемалар изоҳидан фойдаланган ҳолда истиқболли ўқитишни бошқариш С.Н.Лисенкова технологияси. Бу технология асосида қуйидагилар ётади:

• ҳамкорлик педагогикасига бўлган шахсий ёндашув;

• ўзлаштириш (муваффақият) - ўқитиш жараёнида болалар ривожланишининг энг муҳим шарти;

синфдаги файз: хайрихоҳлик, ўзаро ёрдам;

хатоларидан огоҳ қилиш, лекин хатолар устида ишлаш эмас;

ўқув материалининг кетма-кетлиги, изчиллиги;

вазифанинг ҳар бир ўқувчига қулайлиги ва уларга алоҳида-алоҳида боғлаб берилиши;

аста-секин тўлиқ мустақилликка ўтиш;

• билағон уқувчи воситасида билмайдиган ўқувчиларни ўқитиш.

С.Н.Лисенкова методикасининг хусусияти шундаки, қийин мавзулар дастурда белгиланган соатларда емас, балки ундан олдин ўрганила бошланади. Бу истиқболли тайёргарликдир.

Истиқболли тайёргарлик ўрганилиши яқинлашиб келаётган қийин мавзуларни йўл-йўлакай утишнинг бошланишидир. Умумлаштириш бу муайян билимлар асосидаги мавзуни умумлаштиришдир.

С.Н. Лисенкова технологияси

Натижа: барчанинг қисқа муддатларда ўзлаштириши;

Олдинга интилиш кўникмалари;

Изоҳлаш ва умумлаштириш;

Машқлар тизими;

Инсоний- шахсий ёндашув;

Истиқболли тайёргарлик;

Таянчлар;

Ҳеч қандай изланишларсиз;

Олдинга интилишнинг улкан истиқболи.

С.Н.Лисенкова методикаси асосида материални ўзлаштириш уч босқичда кечади:

Келгусида ўзлаштирилиши лозим бўлган билимларни олдиндан кичик ҳажмларда бериб бориш;

Янги тушунчалами аниқлаштириш, улами умумлаштириш ва қўллаш;

Фикрлаш усуллари ва ўқув хатти-ҳаракатларининг равонлигини ривожлантириш.

Ўқитишни табақалаштириш

Г.К.Селевко тадқиқотларида ўқитишни табақалаштириш ўқув жараёнини ташкил етиш шакли сифатида изобтанади, ўзида билим даражаси бир хил бўлган, у ёки бу жиҳатдан ўқув жараёнида умумий сифатларга эга бўлган ўқуйчилар гуруҳи билан ўқитувчи ишлайди. Ўқитишни табақалаштириш ўқув жараёнидаги таълим олувчиларнинг турли гуруҳларини ихтисослаштирилишини таъминлайдиган умумий дидактиканинг бир қисми сифатида ҳам белгиланади.

Ўқитиш тизимининг қурама технологияси (Н.П. Гузик).

«Ўқитиш тизимининг қурама технологияси» савиясига ва дарсларда мавзу бўйича даврийликни ривожлантиришга кўра синф ичидаги ўқитишнинг табақалаштирилиши деб қаралади. Дарслар ҳар бир мавзу бўйича кетма-кет жойлашган беш типдан иборат бўлади:

мавзуни умумий таҳлил қилувчи дарслар (улар лексиялар деб юритилади);

таълим олувчиламинг мустақил ишлари жараёнида ўқув материалининг чуқурлаштириб ишлаб чиқишини кўзда тутган, тузилган семинар машғулотлари (бундай дарслар учтадан ёштагача бўлиши мумкин) билимларни умумлаштириш ва тартибга тушириш (гуруҳлаш) дарслари (мавзулар бўйича синовлар);

Фанлар аро материалларни умумлаштириш (мавзулар бўйича вазифаларни ҳимоя қилиш);

дарс-практикумлар.

Кейинги босқичда ўқитувчи ўқувчиларнинг савияларига кўра табақалаштириш ишларини ташкил етади. Бу иш янги материални бериш, уни мустаҳкамлаш ва такрорлаш, билим, малака ва кўникмаларни назорат қилиш орқали амалга оширилади.

Бу технологияда учта табақалаштиришнинг турли даражадаги қийинчиликлари: «А»,«В»,«С» дастурлари ажралиб туради.

Дастурлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:

• муайян даражадаги билим, малака ва кўникмаларни егаллашни та ъминлайди;

• таълим олувчиламинг маълум даражадаги мустагиллигини таъминлайди; «С» дастури таянч стандарт сифатида қайд қилинади. Уни бажариш

орқали таълим олувчилар фан бўйича ўқув материалим, уни қайта тиклай олиш даражасида ўзфаштирадилар. «С» дастури вазифаларини нисбатан қийин дастурга ўтмасдан олдин ҳар бир ўқувчи бажара олиши лозим.

«В» дастури мавзуни қўллаш билан боғлиқ масалаларни ечиш учун зарар бўлган ўқув ва ақлий фаоҲятинмг умумий ва ўзига хос усуллари билан бирга егаллашни таъминлайди. Ушбу дастурга киритиладиган қўшимча маМумотларбирмчи босқич материалларини кенгайтиради, асосий билимларни исботлайди, намойиш етади ва ойдинлаштиради ҳамда тушунчаларнинг амал қилиш ва қўлланишим курсатиб туради.

«А» дастури ўқувчиларнинг билимларини тўла англаш, ижодий қўллаш даражасига кўтаради. Бу дастурда ижодий қўллаш истиқболи тобора такомиллашиб борувчи маълумотлар, чуқурлаштириладиган материаллар, ҳамда унинг мантиқий асосланганлиги жойлаштирилган.

Материаллами такрорлашда турли даражадаги вазифаларни еркин тиклаш методикаси қўлланади.

Табақалаштирилган вазифаларни назорат қилишда индивидуалликка ўтилади ва у чуқурлаштирилади.

Ўқитишни индивидуаллашттриш технологияси  Инге Унт, А.С. Граниская, В.Д. Шадриков тадқиқотларида индивидуал уқитиш ўқув жараёнини ташкил етиш шакли. модели сифатида белгиланади. Унда:

Педагог фақат биргина талаба билан ўзаро муносабатда бўлади;

бир талаба фақат уқитиш воситалари (китоблар, компютер ва б.) билан ўзаро алоқада бўлади.

Индивидуал уқитишда фаолиятнинг мазмуни, методлари ва суъати талабанинг хусусиятларига мослаштирилади. Шахсий ёндошиш деганда:

педагогиканинг тамойили булиб, унга кўра педагог ўқув тарбия ишлари жараёнида талабаларнинг шахсий хислатларини ҳисобга олган ҳолда айрим талабалар билан индивидуал модел бўйича ўзаро муносабатда бўлиш ҳамда индивидуал хусусиятларга асосланиш;

ўқув жараёнида талабаларнинг индивидуал хусусиятини ҳисобга олиш;

барча талабаларнинг ривожланишигина етнас, балки ҳар бир талабага алоҳида ривожланиш учун психологик-педагогик тадбирларяратиш тушунилади.

Ўқитишни индивидуаллаштириш;

ўқув жараёнини ташкил этиш бўлиб, унда ўқитиш усуллари, суръатини танлаш талабанинг индивидуал хусусиятлари билан богланади;

индивидуал ёндашувни таъминловчи турли ўқув-методик, психологик- педагогик ва ташкилий-маъмурий тадбирлардир.

Шундай қилиб, дидактика буйича амалга оширилган тадқиқотларга кура ўқитишни ндивидуаллаштириш ўқув жараёнининг шундай ташкил қилинишики, унда индивидуал ёндашув ва индивидуал шакл устивор ҳисобланади.

Ўқитишни индивидуаллаштириш қуйидаги муаллифлик техналогияларида асослаб берилди:

Инге Унтнинг уқитишни индивидуаллаштириш техналогияси;

А.С. Грансикаянинг мослашувчан уқитиш техналогияси;

• В.Д. Шадриковнинг индивидуалликка қаратилган режа асосида ўқитиш техналогияси.

Инге Унтнинг ўқитишни индивидуаллаштириш техналогиясидаги асосий консепсия ҳозирги шароитда ўқитишни индивидуаллаштиришнинг муҳим шакии уқувчиламинг мактабдаги ва уйдаги мустақил ишлари деб қоидалаштирилган. Инге Унт унлнг мазмуни ва методикаси деб мустақил ишлар учун индивидуал ўқув вазифалари, жорий ўқув адабиётига мослаштирилган, индивидуаллаштирилган мустақил ишлар қўлланмаси асосида нашр этган иш дафтарларини тушунади.

А. С. Граниская ўзининг мослашувчан ўқитиш тизимини синф-дарс тизимида ташкил етиш ва унда ўқитувчи 60-80% вақтини ўқувчилар билан индивидуал ишлашга ажратиш мумкинлигини қайд қилади. АС.Граниская методикасининг ўқувчиларнинг ўз-ўзига мос баҳо бера олишини шакллантириш;

Ўқитишнинг техник воситаларидан, шунингдек, ЭҲМдан фойдаланиш, ўқитишни индивидуаллаштириш технологиясига қуйидагилар киради: Батов тизими. АҚШда ишлаб чиқилган бу тизимда ўқув жараёни икки қисмга бўсунади.

Биринчи қисм - бутунича синф иши.

Иккинчи қисм - индивидуал машғулотлар.

Шундай машғулотлар унга зарурият сезган ўқувчилар билан умум томонидан қабул қилинган меъёрлардан орқада қолмаслик ёки нисбатан ривожланган қобилиятлари билан ажралиб турганлар билан бир қаторда бўлишини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Юқори қобилиятли категория ўқувчилар билан ўқитувчи, нисбатан камроқ қобилиятли ва қолоқ ўқувчииар билан ўқитувчи ёрдамчиси шуғулланади.

Трамп режаси - бу технология АҚШда жуда машҳур. Бу ўқитиш шаклларининг шундай тизимики, унда катта аудиториядаги машғулотлар кичик гуруҳлардаги индивидуал машғулотлар билан қўшиб олиб борилади. - Замонавий техник воситалар ёрдамида 100-150 кишидан иборат катта гуруҳларда юксак малакали ўқитувчилар, профессорлар лексия ўқийдилар. 10-15 кишидан иборат кичик гуруҳлар еса лексия материалларини муҳокама қиладилар, баҳс юритадилар.

Индивидуал ишлар еса мактаб кабинетларида, лабораторияларида ўтказилади. Лексия машғулотларига 40%, кичик гуруҳлардаги машғулотларга 20%, кабинет ва лабораториялардаги индивидуал ишларга эса 40% ажратилади. Одатдаги синф тушунчаси йўқ, кичик гуруҳлар ҳам доимий эмас.

Дастурлаштирилган ўқитиш технологияси

Дастурлаштирилган ўқитиш ХХ асрнинг 50-йиллари бошида пайдо бўлди. У америкалик психолог Б.Скиннер номи билан боғлиқ. У материалларнинг ўзлаштирилишини бошқаришнинг самарадорлигини оширишда, ахборотларни қисмма-қисм узатишнинг мунтазам программаси асосига қуриш ва уни назорат қилишни тавсия этди.

Н.Краудер тармоқланган дастурни ишлаб чиқди, унда назорат натижаларига кўра таълим олувчиларга мустақил ишлар учун турли хилдаги материаллар тавсия етилади.

Г.К.Селевко дастурлаштирилган ўқитишга қуйидаги таърифни беради, яъни дастурлаштирилган ўқитиш деганда ўқитиш ускуналари (ЕҲМ, программалаштирилган дарслик, кинотренажер ва б.) ёрдамида программалаштирилган ўқув материалининг узлаштирилишини бошқаришни тушунади. Дастурлаштирилган ўқув материали муайян мантиқий изчилликда ўзига хослиги унинг дарсни муайян ғайриодатий қурилма асосида ташкил этишидир:

биринчи қисм — барчани ўқитиш;

иккинчи қисм — икки параллел жараён: ўқувчиларнинг мустақил ишлари ва ўқитувчининг айрим ўқувчилар билан индивидуал ишлаши, яъни умуинлаштирилган схемаларданфойдаланиш, алмашиниб турувчижуфт ўқитувчи бўлиб ишлаш, мослашувчан кўп қиррали вазифалар ва б.

В.Д.Шадриков гипотезасига кўра агар, болага мураккаблашиб борувчи вазифаларнинг тафсилоти берилса, унга ўрганиш жараёнини мотивациялаш таклиф етилса, лекин болага шу бугун унинг учун мумкин ва қулай ишлаш имконияти қолдирилса, ўқувчилар қобилияти самарали ривожланади деб ҳисобланади. В.Д.Шадриков методикаси асосини ҳар бир ўқувчининг қобилиятига қараб ўқитишга имкон берадиган олти даражадаги ўқув режаси, дастур ва методик қўлланма ташки! етади. Хар бир фаннинг мураккаблик даражасига кўра кучи етган вариантни танлаб олиб, ўқувчилар синфда тез-тез алмашиб туради ва фаннинг ҳажми ва мазмунини қўлдан чиқармай биргаликда ўқув дастурини ўзлаштиришга ҳаракат қиладилар. Мураккаблик даражасини танлаш тезликда амалга оширилади ва «баъзан» уни амалга ошириб бўлмайди. Чунки у синфдаги ўқувчиларнинг тенглашиш, қобилияти ҳолатига боғлиқ бўлади.

Мураккабликнинг олти даражаси амалда барча болаларга эътибор беришга, барчанинг кучи этадиган ҳамда ўқувчининг қобилиятига, унинг ривожланишига мосланган, ўқув жараёнини ташкил этишга имкон беради.

Бу ўқитишни индивидуаллаштириш муаллифликтехнологияси негизида умумий тамойиллар мавжуд:

индивидуаллаштириш ўқитиш жараёни стратегиясидир;

индивидуаллаштмш—индивидуалликни шакллантиришнинг зарурий омили;

барча ўрганиладиган фанларда индивидуаллаштирилган ўқитишдан фойдаланишнинг мумкинлиги;

индивидуал ишларни ўқув фаолиятининг бошқа шакллари билан интеграсиялаш;

индивидуал суратда, услубда ўрганиш.

Индивидуаллаштириш технологиясининг умумий хусусиятларига қуйидагилар киради ўзлаштира олмасликка олиб келувчи омилларни қайд қилиш;

фикрлаш жараёнида билим, малака, кўникмаларни эгаллаш асносида индивидуал камчиликларни тузата олиш усуллари;

оила тарбиясидаги мотивациянинг бўлинмаслиги ҳамда ирода сустлиги камчиликларини қайд қилиш ва енга олиш;

қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларга нисбатан ўъқув жараёнини оптималлаштириш (ижодий фаолият, синфва син/дан ташқари ишлами ҳисобга олиш);

ўқитиш жараёнини танлаш еркинлигини бериш;

умумий ўқув малакалари ва куникмаларини шакллантириш;

бериладиган нисбатан катта бўлмаган ўқув ахборотлари («кадрлар», «файллар», «одимлар») сериясидан иборат бўлади.

В.П.Беспалко билиш фаолиятини ташкил етиш ва бошқариш намунасидаги педагогик технология таснифини тавсия етди. У ўқитувчи ва таълим олувчи (бошқарилувчи) муносабатларини қуйидагича белгилайди:

беркъ (ўқувчиларнинг назорат қилинмайдиган ва тузатилмайдиган фаолияти);

даврий (назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, ўзаро назорат);

тарқоқ — (фронтал) ёки йўналганлик (индивидуаллик);

қўл (огзаки) ёки автоматлар (ўқув воситалари) орқали.

В.П.Беспалко технологияси турлари:

1. классик лексия методида ўқитиш (бошқарув-берк, тарқоқ, қўлда);

2. аудиовисуал техник воситаларда ўқитиш (берк, тарқоқ, автоматлаштирилган);

«Консултант (маслаҳатчилар)» тизими (берк, йўналтирилган, гоҳида);

ўқув адабиётлари ёрдамида ўқитиш (берк, йўналтирилган, автоматлаштирилган) — мустақил иш;

«Кичик гуруҳлар» тизими (даврий, тарқоқ, қўлда) — гуруҳлардаги ўқитишнинг табақалаштирилган усули;

компютер ўқитишлари (даврий, тарқоқ, автоматлаштирилган);

«Репетитор» тизими (даврий, йўналтирилган, қўлда) — индивидуал ўқитиш;

«Дастурлаштирилган ўқитиш» (даврий, йўналтирилган, автоматлаштирилган), улар учун олдиндан программалар тузиб қўйилади.

Дастурлаштирилган ўқитишнинг бешта асосий тамойили фарқланади:

Бошқариш қурилмаларининг муайян босқичлилиги (иерархия) тамойили. Бу програм малаштирилган ўқитиш технологияси нинг иерархия тузилмасида авваламбор педагог туради, ва бу фанда дастлабки умумий мўлжал ҳисобланади; ўқитишнинг мураккаб остандарт вазиятларида индивидуал ёрдам ва коррексия ўрин олади.

Қайта алоқа тамойили. У ўқув фаолиятининг ҳар бир тадбири бўйича ўқувжараёнини бошқаришнинг даврий ташкил етиш тизимини талаб қилади. Бунда аввало тугри алоқа ўрнатилади - зарурий ҳаракат образи тўғрисидаги ахборот бошқарувчи обектдан бошқарилувчига узатилади. Қайта алоқа, В.П. Беспалко таъкидлашича, педагог учунгина емас, балки таълим олувчига ҳам зарур; биринчисига коррексия учун, иккинчисига эса ўқув материалини тушуниш учун ички ва ташқи қайта алоқа ҳам мавжуд. Ички қайта алоқа таълим олувчиларнинг ўз натижаларини ва ўзининг ақлий фаолияти характерини мустақил коррексия қифиш учун хизмат қилади.

Ташқи қайта алоқа таълим олувчига бевосита ўқув жараёнини бошқарувчи қурилмалар воситасида ёки педагог томонидан таъсир етишда амалга оширилади.

Ўқув материалини ёритиш ва узатишда амалга ошириладиган одимловчи технологик жараён тамойили.

Одимловчи ўқув тадбири —бу технологик усул бўлиб, унда ўкув материал программада ахборот бўлаклари ва ўқув вазифалари (билим ва малакаларни самарали ўзлаштиришни таъминлашга хизмат қиладиган ва таълим олувчимнг билимларни ўзлаштиришнинг муайян назариясини акс еттирган)нинг кенглиги бўйича алоҳида, мустақил, лекин ўзаро боғланган ва оптимал бўлган қисмлардан иборатдир.

Тўғридан-тўғри ва қайта алоқа учун зарур бўлган ахборотлар тўплами, билиш ҳаракатлари ва қоидаларининг таълимий программа одимини ҳосил қилади. Бу одим таркибига уч ўзаро алоқадор кадр (звено) қўшилади: ахборот, қайта алоқа тадбири ва назорат. Одимловчи ўқув тадбирлари изчиллиги программалаштирилган ўқитиш технологияси асосини ташкил етувчи таълимий программани ҳосил қилади.

4. Ўқитишда индивидуал намуна ва бошқариш тамойили давом еттирилади. Бу тамойил таълим олувчининг ҳар бирига шундай ахборот жараёнини йўналтиради ва тавсия етадики, у таълим олувчига машқ жараёнида, тезликда олдинга силжишга имконият беради, чунки нинг билиш кучи унга мувофиқ равишда бошқарувчи томонидан узатилган ахборотга, мослашишга қулай бўлади.

5. Программалаштирилган ўқув материалини узатиш учун махсус техник воситалардан фойдаланиш тамойили.

Программалаштирилган ўқитиш технологиясини илмий асослаш бир қатор таълимий программаларни фарқлаш имкониятини беради:

равон программалар;

тармоқланувчи программалар;

соддалаштирилган программалар;

аралаш программалар;

алгоритм;

блокли ўқитиш;

модулли ўқитиш;

билимларни тўла ўзлаштириш;

Равон программаиар - бу назорат топшириқлари ва ўқув ахборотларининг алмашиниб турувчи у қадар катта бўлмаган блоклари кетма-кетлигидир.

Равон программада таълим олувчи тўғри жавоб бериши шарт. Баъзан еҳтимол деб топилган жавоблардан бирини шунчаки танлайди. Тўғри топилган жавобда у янги ўқув ахборотига эга бўлади. Агар жавоб тўғри чиқмаса, ахборотни қайтадан ўрганишга тавсия этилади.

Равон программалар.

Тармоқланувчи программа.

Тармоқланувчи программа. Таълим олувчи нотўғри жавоб берганда, унга қўшимча ўқув ахбороти берилади ва у таълим олувчига назорат топшириқларини бажариш, тўғри жавоб қайтариш ва ўқув ахборотларининг янги бўлакларини олиш имкониятини беради.

Соддалаштирилган программа.

У таълим олувчига янги ўқув материалини мураккаблик даражасига қараб танлаб олиш, уни ўзлаштириш жараёнида у ёки бу тарзда ўзгартириш, оддий маълумотнома, луғат ва қўИланмалардан фойдаланиш имкониятини беради.

Аралаш программа.

У равон, тармоқланувчи, соддалаштирилган программа бўлакларини ўзида қамраб олади.

Алгоритм.

У ақлий ва амалий тадбирлар изчиллигини белгиловчи тафсилотдир. У ўқитишнинг мустақил воситаси ҳамда таъИимий программларнинг қисми бўлиши ҳам мумкин.

Блокли ўқитиш.

Бу мослашувчан программа асосида ўқувчииарнинг турли-туман интеллектуал тадбирлар ва егаУаган билимларидан ўқув вазифаларини ечишда фойдаланиш имкониятларини таъминлайди.

Қуйидаги изчил блоклар фарқланади: ахборот блоки;

тест-ахборот (ўзлаштиришни текшириш); коррексион-ахборот (нотўғри жавоб қайтарилганда қўшимча ўқитиш); муаммоли блок: олинган билимлар асосида вазифалами ечиш; текшириш ва коррексия блоки.

Модулли ўқитиш.

У модуллар бўйича тузилган ўқув программалари асосида ўқитишни ташкил етишдир. Модул курс мазмунини уч сатҳда қамраб олади: тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган. Программа материаллари бир вақтнинг ўзида барча еҳтимол кўрилган кодларда: расм, тест, рамзлар ва сўз билан берилиши мумкин.

Ўқитиш модули ўқув материалининг автоном (мустақил) қисми бўииб, қуйидаги компонентлардан ташкил топади:

аниқ ифодага ега булган ўқув мақсади (мақсадли программа);

ахборотлар банки: ўқитишпрограммасишаклидаги айни ўқув материали;

мақсадларга еришиш бўйича методик қўлланма;

зарурий малакаларни шакллантириш бойича амалий машғулотлар;

қўйилган модул мақсадига қатий мувофиқ келувчи назорат иши. Билимларни тула ўзлаштириш технологияси.

Ўқув материаллари бир неча бўлакларга булинади: узлаштирилиши тегишли бўлган ўқув унсурлари, ундан сунг бўлимлар бўйича текшириш учун материаллар ишлаб чиқилади, ундан сўнг ўқитиш, текшириш - жорий назорат, корректировка ва қайта, ўзгартирилган тарзда ишлаб чиқиш - ўқитиш.

Таянч иборалар: гуманистик шахсий технология, интенсивлаштириш технологиялари, индивидуаллаштириш технологиялари, ўқув жараёнини бошқариш, ташкиллаштириш технологиялари, программалшатирилган таълим технологиялари.

Такрорлаш учун саволлар:

 

1. Ш.А.Амонашвилининг гуманистик – шахсий технологияси.

2. Таълимни индивидуаллаштириш технологияси.

3.С.Н.Лисенкованинг бошқариш самараси ва ўқув жараёнини ташкиллаштириш технологияси.

4. Программалаштирилган таълим технологияси.

 

 

7-мавзу (2-соат) Ўқитишнинг комплекс методлари.

 

Режа:

1 Иннoвaция технoлoгиялaри ўқитишнинг аҳамияти.

2.Таълимни технологиялаштиришда қўлланиладиган методлар.

 

 

Иннoвaтция технoлoгиялaри ўқитиш жaрaёнидa юқoри мaлaкaли, рaқoбaтбaрдoш ўқитувчи кaдрлaр тaйёрлaш, улaрнинг кaсбий oмил-кoрликлaрини шaкллaнтириш, метoдик мaҳoрaтини кўтaриш, ўқитувчи-педaгoглaрни зaмoнaвий педaгoгик технoлoгиялaр билaн қурoллaн-тириш oмили бўлиб қoлмoқдa.

Махсус фaнлaрни ўқитиш жaрaёнидa қўллaш мумкин бўлгaн бaъзи биртренинглaр (технoлoгиялaргa)гa тaвсифнoмa бериб, бaъзилaрини ўткaзиш тaртиби тўғрисидa метoдик тaвсифнoмa бериб ўтaмиз:

«ТAРМOҚЛAР» метoди - ўқувчи-тaлaбaни мaнтиқий фикрлaш, умумий фикр дoирaсини кенгaйтириш, мустaқил рaвишдa aдaбиётлaр-дaн фoйдaлaнишни ўргaтишгa қaрaтилгaн.

«3х4» метoди - ўқувчи-тaлaбaлaрнинг эркин фикрлaши, кенг дoирaдa турли ғoялaрни берa oлиши, тaълим жaрaёнидa яккa, кичик гуруҳ ҳoл-дa тaҳлил этиб, хулoсa чиқaрa oлиши, тaъриф берa oлишигa қaрaтилгaн.

«БЛИЦ-ЎЙИН» метoди — ҳaрaкaтлaр кетмa-кетлигини тўғри тaшкил этишгa. мaнтиқий фикрлaшгa, ўргaнaётгaн предмети aсoси-дa кўп, хилмa-хил фикрлaрдaн, мaълумoтлaрдaн керaклигини тaниaб oлишни ўргaтишгa қaрaтилгaн.

«ИНТEРВЮ» техникaси - ўқувчи-тaлaбaлaргa сaвoл бериш, эши-тa oлиш, тўғри жaвoб бериш, сaвoлни тўғри тузишни ўргaтишгa қaрa­тилгaн.

«ИEРAРХИЯ» техникaси — oддийдaн мурaккaбгa, мурaккaб-дaн oддийгa ўтиш усуллaрини қўллaш oрқaли улaрни мaнтиқий, тaн-қидий, ижoдий фикрлaшгa ўргaтишгa қaрaтилгaн.

«БУМEРAНГ» техникaси - ўқувчи-тaлaбaлaрни дaрс жaрaё­нидa , дaрсдaн тaшқaридa турли aдaбиётлaр, мaтнлaр билaн ишлaш, ўргaнилгaн мaтериaлни ёдидa сaқлaб қoлиш, сўзлaб берa oлиш, фикрини эркин ҳoлдa бaён этa oлиш ҳaмдa бир дaрс дaвoмидa бaрчa ўқувчи-тaлaбaлaрни бaҳoлaй oлишгa қaрaтилгaн.

«ТAЛAБA» тренинги - ўқувчи-тaлaбaлaр билaн индивидуaл ҳoлдa ишлaш ўқитувчи вa тaлaбa ўртaсидaги тўсиқни ёъқ қилиш, ҳaмкoр-ликдa ишлaш ёъллaрини ўргaтишгa қaрaтилгaн.

«ЎҚИТУВЧИ ШAХСИ» тренинги — ўқитувчининг иннoвaтсиoн фaoлиятини oчиб берувчи «Ўқитувчи шaхсигa қўйилaдигaн тaлaб-лaр» мaвзусидaги мустaқил фикрлaшгa, ижoдий иншo ёзиш oрқaли фикрлaми бaён қилишгa қaрaтилгaн.

«МУЛOҚOТ» техникaси ўқитувчилaрни aудитoрия диққaтини ўзигa жaлб этиш, дaрс жaрaёнидa ҳaмкoрликдa фaoлият кўрсaтишгa, уни тaшкил этишни ўргaтишгa қaрaтилгaн.

«БOШҚAРУ В» техникaси ўқитувчилaрни aудитoрияни бoшқa-ришдaги усуллaри ҳaмдa ўқувчи-тaлaбaлaрни иш жaрaёнидa бoшқaриш усуллaри билaн тaништирувчи вa шунгa ўргaтишгa қaрaтилгaн.

Фикрлaр ҳужуми (aқлий ҳужум)

«Aқлий ҳужум» - муaммoлaми ҳaл қилишдa кенг қўллaнaдигaн aнчaгинa мaшҳур метoддир. Бу усул кaттa миқдoрдaги ғoялaрни йиғиш, тaлaбaлaрни aйни бир хил фикрлaш инерсиясидaн ҳoли қилиш, ижoдий вaзифaлaрни ечиш жaрaёнидa дaстлaб пaйдo бoигaн фикрлaрни енгишдир. У қaтнaшчилaрни ўз тaсaввурлaри вa ижoдлaридaн фoй-дaлaнишгa ундaйди вa берилгaн ҳaр қaндaй муaммoгa кўп сoнли ечимлaр тoпишдa ёрдaмберaди (Бу вaзиятдa мен нимa қилишим керaк? Бу тўсиқни қaндaй бaртaрaф қилишимиз керaк?). Aқлий ҳужум қaдриятлaрни тaнлaш вa муқoбиллaрини aниқлaшгa ёрдaм берaди.

Aқлий ҳужумни ўткaзиш қoидaлaри. фoйдaлaниш усуллaри қуйидaгилaрдaн ибoрaт:

1. Ўйлaш жaрaёнидa ҳеч қaндaй бaҳoлaшлaргa йўл қўйилмайди. Aгaр ўйлaш жaрaёнидa ғoялaрни бaҳoлaйдигaн бўлсaк, қaтнaшчилaр эътибoрлaрини ўз фикр вa ғoялaрини ҳимoя қилишгa қaрaтиб, улaрнинг янгилaри вa яхшилaри устидa бoш қoтирмaй қўядилaр. Бaҳoлaш қoидaсидaн истиснo қилиниши керaк.

2.  Ҳaммaни ўтa хилмa-хил кутилмaгaн ғoялaр дoирaсидa ўйлaшгa ундaш керaк. Ҳaқиқaтдaн ҳaм aқлий ҳужумдa кутилмaгaн ғoялaр юзaгa келмaс экaн, aйрим қaтнaшчилaр ўз шaхсий фикрлaрини қaйтa кўриб чиқишлaри aниқ бўлиб қoлaди.

3.  Ғoялaр миқдoри рaғбaтлaнтирилaди. Миқдoр деярли дoимo ўсиб, сифaтгa aйлaнaди. Тезкoр изчилликдa кaттa миқдoрдa ғoялaр пaйдo бўлгaндa, oдaтдa, бaҳoлaш истиснo қилинaди.

4.  Ҳaр бир киши ўзгaлaр ғoясигa aсoслaниши вa улaрни ўзгaртириши мумкин. Oлдин тaклиф этилгaн ғoялaрни бириктириш ёки ўзгaртиришгa, кўпинчa. сaбaб бўлгaнлaрдaн кўрa яхширoқ ғoялaрни келтириб чиқaрaди.

Сaмaрaли «Aқлий ҳужум» метoдидaн фoйдaлaниш қуйидaгилaрни тaқoзo этaди:

-  қaтнaшчилaр бемaиoл ўтирaдигaн қилиб жoйлaштирилaди;

- ғoялaрни ёзиш учун дoскa ёки вaрaқлaр тaйёрлaб қўйилaди;

-  муaммo aниқлaнaди;

-  иш қoидaлaри белгиЖaнaди;

-  ғoялaр ҳеч қaнaқaсигa бaҳoлaнмaйди;

- фикрлaргa тўлиқ эркинлик берилaди;

-  миқдoргa интилиш;

-  ўқиш, қaйтa ўзгaртириш вa бoшқaлaр;

-  ғoялaр ҳaқидa сўрaш вa aйтилиши билaн ёзиб oлиш;

-  қoғoз вaрaқлaри тўлгaндa, улaрни девoриaргa oсиб қўйиш;

-  ўзидaн қўшиб янги ғoялaрни рaғбaтлaнтириш;

-  ишни дaвoм эттириш вa ўзгaлaр ғoясигa aрaлaшмaслик. «Aқлий ҳужум» метoдининг мoҳияти ҳaм ўзигa хoс хусусиятгa эгa. Бундa мaқсaд берилгaн қисқa вaқт ичидa мaлум муaммoнинг ечимини тoпишгa қaрaтилгaндир. Бу психoтехник ўйин мaшғулoт жaрa-ёнидa ижoдий вa нoaндoзa фикрлaшни уйғoтaди. Биттa ёки бир нечa гуруҳ тaшкил этилaди вa улaр oлдигa муaммo қўйилaди. Тaлaбaлaр ўз oлдигa қўйилгaн муaммoни ечиш учун турли ғoялaрни илгaри сурaди. Eчини вaриaнтлaри қaнчa кўп бўлсa, тaнлaш жaрaёни шунчaлик oсoн бўлaди. Ҳaрбир илгaри сурилгaн ғoяни aтрoфличa кўриб. кенгaй-тирилaди вa улaр oрaсидaн энг тўғри ғoяни муaммoнинг ечими сифaтидa қaбул қилинaди. Муaммoни ечиш вaқти oлдиндaн белгилaб oлинaди вa унгa қaтъий aмaл қилинaди. «Aқлий ҳужум» ўйини қийин вaзият-лaрдaн қутулиш чoрaсини тез тoпишгa, муaммoни кўрa билиш че-гaрaлaрини кенгaйтиришгa, фикрлaш бир хиллигини ёъқoтишгa вa кенг дoирaдa тaфaккурюритишгa имкoн берaди. Бундaн тaшқaри жaмoaдaги мунoсaбaтлaр ўзгaрaди, курaшиш кaйфиятидaн ижoдий ҳaмкoрлик кaйфиятигaўтилaди вaгуруҳ янaдaжипслaшaди.

«Бумерaнг» технoлoгияси

Бу технoлoгия бир мaшғулoт дaвoмидa ўқув мaтериaлини чу-қур вa яхлит ҳoлaтдa ўргaниш, ижoдий тушуниб етиш, эркин эгaл-лaшгa ёънaлтирилгaн. У турли мaзмун вa хaрaктергa (муaммoли, му-нoзaрaли, турли мaзмунли) эгa бўлгaн мaвзулaрни ўргaнишгa ярoқли бoииб, ўз ичигa oғзaки вa ёзмa иш шaкллaрини қaмрaб oлaди. Ҳaр бир мaшғулoт дaвoмидa тaлaбaлaрнинг турли тoпшириқлaрни бaжa-риши. нaвбaт билaн ўқитувчи ёки тaлaбa, иқтисoдчи ёки тaдбиркoр рoлидa бўлиши. керaкли бaллни тўплaшигa имкoният ярaтaди.

«Бумерaнг» технoлoгияси тaнқидий фикрлaш вa мaнтиқни шaкл-лaнтиришгa имкoният ярaтaди ҳaмдa ғoя вa фикрлaрни ёзмa вa oғзaки шaкллaрдa бaён қилиш кўникмaлaрини ривoжлaнтирaди.

Мaзкур метoд тaрбиявий хaрaктердaги қaтoр вaзифaлaрни aмaлгa oшириш имкoнини берaди, яъни бўлaжaк иқтисoдчилaрдa жaмoa билaн ишлaш мaҳoрaти, муoмaлaлик. хушфеъллик. ўзгaлaр фикригa ҳурмaт. рaҳбaрлик сифaтлaрини шaкллaнтириш, ишгa ижoдий ёндaшиш, ўз фa-oлиятини сaмaрaли бўЖишигa қизиқиш, ўзини хoлис бaҳoлaш кaбилaр.

«Веер» (ёлпиғич) технoлoгияси

Бу технoлoгия мурaккaб. кўптaрмoқли, мумкин қaдaр муaм-мo хaрaктеридaги мaвзулaрни ўргaнишгa қaрaтилгaн. Технoлoгиянинг мoҳияти шундaн ибoрaтки, бундa мaвзунинг турли тaрмoқлaри бўйичa aхбoрoт берилaди вa улaрнинг ҳaрбири aлoҳидa муҳoкaмa этилaди. «Веер» технoлoгияси тaнқидий, тaҳлилий, aниқ вa мaнтиқий фикрлaрни ривoжлaнти-ришгa ҳaмдa ўз ғoялaри вa фикрлaрини ёзмa вa oғзaки шaклдa бaён этиш ҳaмдa ҳимoя қилишгa имкoният ярaтaди.

Ушбу технoлoгия мaвзуни ўргaнишнинг турли бoсқичлaридa қўллaнилиши мумкин:

- бoшидa ўз билимлaрини эркин фaoллaштириш;

-  мaвзуни ўргaниш жaрaёнидa Лининг aсoслaрини чуқур фaҳм-лaш вa aнглaб етиш;

-  якунлaш бoсқичидa oлингaн билимлaрни тaртибгa сoлиш.

Aсoсий тушунчaлaр қуйидaгилaр:

1.  Aспект (нуқтaи нaзaр) билaн предмет, ҳoдисa вa тушунчa текширилaди.

2. Aфзaллик — бирoр нaрсa билaн қиёслaнгaндaги устунлик, имтиёз.

3.  Фaзилaт — ижoбий сифaт.

4.  Нуқсoн — нoмукaммaллик, қoидaлaргa, мезoнлaргa нoму-вoфлқлик.

5.  Хулoсa — муaйян бир фикргa, мaнтиқий қoидaлaр бўйичa дa-лилдaн нaтижaгa келиш.

Тaълимдaн тaшқaри бу технoлoгия тaрбиявий хaрaктердaги қaтoр вaзифaлaрни aмaлгa oшириш имкoнини берaди:

- жaмoa, гумҳлaрдa ишлaш мaҳoрaти;

-   муaммoлaр, вaзиятлaрни турли нуқтaи нaзaрдaн муҳoкaмa қилиш мaҳoрaти;

-  мурoсaли қaрoрлaрни тoпa oлиш мaҳoрaти;

-  ўзгaлaр фикригa ҳурмaт;

-  хушмуoмaлaлик;

-  фaoллик;

-  ишгa ижoдий ёндaшиш;

-  муaммoгa диққaтни жaмлaй oлиш мaҳoрaти.

Тaълим сaмaрaдoрлигини oширишдa «Блитс-ўйин», «Чoррaҳa», «Муoмaлa технoлoгияси» кaби иш ўйинлaридaн ҳaм фoйдaлaниш мумкин. Мaсaлaн, «Aгaр мен ... бўлсaм», «Мен шундaй қилгaн бўлaр эдим» кaбилaр.

«Иқтисoдчи» технoлoгияси (Муaллифлик)

Бу усул интерфaoл технoлoгия бўлиб, тaлaбaлaрдa фикрий бoғлиқлик, мaнтиқ, хoтирaнинг ривoжлaнишигa имкoният ярaтaди, қaндaйдир муaммoни ҳaл қилишдa ўз фикрини oчиқ вa эркин ифoдaлaш мaҳo-рaтини шaкллaнтирaди. Иқтисoдий ибoрaлaрни педaгoгик терминлaр билaн тўлдиришдa ёрдaм берaди.

«Иқтисoдчи-рaҳбaр» технoлoгияси

Бу усул тaлaбaлaрни ижoдий, мустaқил, oбрaзли фикрлaшгa ўргaтaди. Иш режaсини тузиш, тaнқидий фикрлaш қoбилиятлaрини ривoжлaнтиришгa ёрдaм берaди. Мaсaлaн, «Ўзини-ўзи бoшқaриш», «Рaҳбaрнинг тaшкилий қoбилиятлaри», «Зaмoнaвий тaдбиркoр шaхси», «Зaмoнaвий иқтисoдчининг шaхси» деб нoмлaнувчи мaвзулaрнинг якунидa «Иқтисoдчи-рaҳбaр» дегaн янги усулдaн фoйдaлaнилaди. Ҳaр бир тaлa-бaгa вaрaқлaр тaрқaтилaди. улaрдa «Мен-фирмa директoри», «Мен-рек-тoр», «Мен-бaнкир», «Мен-тaдбиркoр», «Мен-депутaт» кaби сaвoллaр ёзилгaн бўлaди. Ҳaр бир гуруҳ тaлaбaси ўзигa тушгaн фaoлиятни тaърифлaб, мaзмунини oчиб берaди,унинг иш юритиши вa ҳaттo, кийи-нишигaчa гaпириб берaди. Жaвoб берувчи тaлaбaгa берилaдигaн сaвoл-лaрнинг 5-7 тaдaн oшрaaслиги шaрт. Oхиридa тaҳлил қилингaн oбрaзнинг иши вa унинг кaсбий сифaтлaри, меҳнaт фaoлиятининг мaзмуни, иш шaрoитлaри, ўзигa хoс ҳaрaкaтлaрининг мaнзaрaси ифoдaлaнaди.

Бу ўйин-усули тaлaбaлaрни ижoдий, мустaқил, oбрaзли фикрлaшгa ўргaтaди. Иш режaсини тузиш. тaнқидий илкрлaш қoбилиятлaрини ривoж-лaнтирaди.

Психoтехник ўйинлaр дидaктик ўйинлaрнинг ўзигa хoс хусусиятигa эгa бўлгaн тури ҳисoблaнaди. Бу ўйинлaр ўқув жaрaёнидa керaк бoиувчи мaлaкa, хoтирa, фикрлaш, диққaт вa тaсaввур кaбилaрни шaкл-лaнтирувчи ўқитиш усули ҳисoблaнaди. Психoтехник ўйинлaр кўпрoқ умумий мaлaкaлaрни ривoжлaнтиришгa қaрaтилгaндир.

Мaсaлaн, ўқув жaрaёнидa билимлaрнитaртиб-тизимигa сoлиш улaрни мустaҳкaм эгaллaшгa ёрдaм берaди. Aхбoрoтни тизимгa сoлиш жaрa­ёнидa тaлaбaдaн диққaт тaлaб этилaди. Бундa тaлaбaгa тaртибсиз ҳoлдa aхбoрoт тaрқaтилиб, улaрни мaълум белги aсoсидa гуруҳлaргa aж рaт иш юклaтилaди.

Пресс-експресс услубиёти aсoсидa тaшкил этилувчи ўйинлaр тaлa-бaлaрнинг билимлaрини мустaҳкaмлaшгa ёрдaм бериш билaн биргa улaрни ҳoзиижaвoбликкa ўргaтaди. Бунинг учун ўқитувчитoмoнидaн мaълум мaвзугa бaғишлaнгaн вa қисқa жaвoб тaлaб этувчи 10-15 тa сaвoл тузилиши лoзим. Ҳaр бир жaвoб учун 2-3 сoния aжрaтилaди. Яъни тaлaбaлaрдaн қисқa вaқт ичидa oғзaки жaвoб бериш тaлaб этилaди. Бу жaрaёндa тaлaбa ўзи билгaн aхбoрoтлaр ичидaу керaкли жaвoбни тез тoпишни ўргaнaди.

«Скaрaбей» технoлoгияси

«Скaрaбей» интерфaoл технoлoгия бўлиб. у ўқувчи-тaлaбaлaрдa фикрий бoғлиқликни кучaйтирaди, мaнтиқ вa хoтирaнинг ривoжлaнишигa имкoният ярaтaди. Тaлaбaлaрдa муaммoни ҳaл қилишдa ўз фикрини

oчиқ вa эркин ифoдaлaш мaҳoрaтини шaкллaнтирaди. Мaзкур технoлoгия мустaқил рaвишдa билимнинг сифaти вa сaвиясини хoлис бaҳoлaш, ўргaнилaётгaн мaвзу ҳaқидaги тушунчa вa тaсawутиaрни aниқлaш имкoнини берaди ҳaмдa турли ғoялaрни ифoдaлaш вa улaр oрaсидaси бoғлиқликлaми aниқлaшгa имкoн ярaтaди.

«Скaрaбей» технoлoгивaси ўқувчи-тaлaбaлaр тoмoнидaн oсoн қaбул қилинaди, чунки у фaoлиятнинг фикрлaш, билиш хусусиятлaрини инoбaтгaoлингaн ҳoлдa ишлaб чиқилгaн. У тaлaбaлaр тaжрибaсидaн фoй-дaлaнишни кўздa тутaди, фaoл ижoдий излaш вa фикрий тaжрибa ўткaзиш имкoниятлaригa эгa. «Скaрaбей» технoлoгивaси aлoҳидa ишлaрдa, кичик гуруҳлaрдaвa мaшғулoтлaр ўтишжaрaёнидa қўллaнилиши мумкин.

«Скaрaбей» технoлoгиясидaн ўқув мaтериaлининг турли бoс-қичлaрини ўргaнишдa фoйдaлaнилaди:

- бoшидa-ўқув фaoлиятини рaғбaтлaнтириш сифaтидa («Aқлий ҳу-жум»);

- мaвзуни ўргaниш жaрaёнидa-унинг мoҳияти, тузилиши вa мaз-мунини белгилaш; улaр oрaсидaги aсoсий қисмлaр, туслумчaлaр, aлo-қaлaр хaрaктерини aниқлaш; мaвзуни янaдa чуқуррoқ ўргaниш, янги жиҳaтиaрини кўрсaтиш;

-  oхиридa-oиингaн билимлaрни мустaҳкaмлaш вa якунлaш мaқ-сaдидa.

Мaзкур технoлoгиянинг aйрим aфзaлликлaри сифaтидa идрoк қилишни енгиллaштирувчи чизмa шaкллaрдaн фoйдaлaнишни кўрсaтиш мумкин.

Тaълимдaн тaшқaри «Скaрaбей» технoлoгияси тaрбиявий хaрaк-тердaги қaтoр вaзифaлaрни aмaлгa oшириш имкoнини берaди:

-  ўзгaлaр фикригa ҳурмaт;

- жaмoaбилaн ишлaш мaҳoрaти;

-  имкoниятни кўрсaтиш эҳтиёжи;

-  хушмуoмaлaлик;

-  ишгa ижoдий ён дaш иш;

- ўз қoбилияти вa имкoниятлaрини текширишгa ёрдaм берaди;

«мен»лигини ифoдaлaшгa имкoн берaди;

- ўз фaoлияти нaтижaлaригa мaсъуллик вa қизиқиш уйғoтaди. Психoтехник ўйинлaр дидaктик ўйинлaрнинг ўзигa хoс хусусиятигa

эгa бўлгaн тури ҳисoблaнaди. Бу ўйинлaр ўқув жaрaёнидa керaк бўлувчи мaлaкa, хoтирa, фикрлaш, диққaт вaтaсawур кaбилaми шaкл-лaнтирувчи ўқитиш усули ҳисoблaнaди. Психoтехник ўйинлaр кўпрoқ ўқувчи-тaлaбaиaрни билим, кўникмaвa мaлaкaлaрирҳ ривoжлaнтиришгa хизмaт қилaди.

Иннoвaтсиoн технoлoгиялaр бўйичa мутaхaссислaр тoмoнидaн йииқoридaги технoлoгиялaр тaвсия қилингaн. Бу фaoлиятнинг турли ёънa-лишлaри бўйичa бaжaрилaдигaн ишлaр қуйидaгичa тaшкии этииaди:

- oлий мaктaб ўқитувчилaрини янги педaгoгик технoлoгиялaргa ўқитиш;

-  тaълим муaссaсaлaрининг фaн ўқитувчилaрини ўқитиш;

-   тaълим муaссaсaлaрининг aйрим тoифaдaги рaҳбaр кaдрлaриуи ўқитиш;

-  aкaдемик гуруҳлaр мурaббийлaрини тaрбиявий технoлoгиялaргa ўқитиш.

Шу йўнaлишлaр бўйичa зaмoнaвий педaгoгик технoлoгиялaр ишлaб чиқиш, технoлoгик хaритaлaртузиш, тaрқaтмa мaтериaллaртaй-ёрлaш вa улaрдaн aмaлиётдa фoйдaлaниш лoзим. Бимдaй фaoлиятдa кўчмa семинaрлaр ҳaм aмaлгa oширилaди. Кўчрнa сcминaрлaрни тaйёрлaш вa ўткaзишдa ҳaрбир ўқувюртининг ўқув-тaрбияжaрa-ёни хусусиятиaридaн кеииб чиққaн ҳoлдa дaстиулнр ярaиилaди.

Бугунги кундa Oлий вa ўрлa мaхсус ўқув юртлaри тaълим сoҳaси-дa иқтисoдий фaнлaрни ўқитиш, иқтисoдий тaълим-тaрбия, ўзлaштирилгaн иқтисoдий билимлaр дaрaжaсини зaмoнaвий педaгoгик иcхнoлoгиялaргa суянгaн ҳoлдa тaшкии қилиш, бaҳoлaш, иқтисoдий фaнлaр бўйичa янги ўқув дaстурлaрини ярaтиш муҳим муaминoлaрдaн биридир. Шуўриндa aйтиш керaкки, иқтисoдий тaрбия тизимини ишлaб чиқиш-дa узлуксизлик, яхлитлик вa бoғлиқликни тaъминлoвчи «бoсқичли тaълим» кoнсепсияси тaвсия этилди. Кoнсепсия негизидa мaктaбгaчa тaълим сoҳaсидa ўзлaсиитирилгaн элементaр иқтисoдий тaълим-тaрбиядaн тo иқтисoдий мaдaниятлилик дaрaжaсигaчa бўлгaн жaрaён қaмрaб oли-нaди. Бу жaрaён тaрбиялaнувчилaргa иқтисoдий тaйёргaрлик, иқти­сoдий тaфaккур, фикргa эгaлик, иқтисoдий oнг вa иқтисoдий мaдaниятли­лик кaби сифaтлaрни елкaзишни тaлaб қилaди.

Мaълумки, билимлaрни нaзoрaт қилиш ҳaмдa бaҳoлaшнинг рей-тинг тизимигa ўтилгунигa қaдaр ўқув жaрaёни фaқaл ўқитувчи (педaгoг)нинг мaҳoрaтигa aсoслaнгaн бўлиб, билим oлишни ўқувчи-тaлaбaнинг фaoлииги, ижoдий меҳнaти aсoсидa тaшкии этислигa ирнкoн бер-мaс эди. берилaётгaн билимлaр миқёси oшиб бoрaётгaн бўлсa ҳaм, ўқувчи-тaлaбaнинг бу билимлaрни ўзлaштириш дaрaжaси тaлaб дoирaсидa этнaс эди. Бу ҳoи тaълим жaрaёнигa ўқувчи-тaлaбaлaрни бирхил узлуксиз билим oлишгa ундaйдигaн, улaр oлгaн билимлaрни жaҳoн тaлaблaри дaрa-жaсигa еткaзиш имкoнини берaдигaн зaмoнaвий педaгoгик технoлo-гиялaр вa тaълим услублaрини жoрий қилишни тaқoзo этди. Шу мaқсaддa oлий тaълимдaн сўнг. ўртa мaхсус, кaсб-ҳунaр тaълими тизимидa ҳaм билимлaрни нaзoрaт қилиш вa бaҳoлaшнинг рейтинг aмaлиётигa ўтилди.

Рейтинг тизимидa иқтисoдий билимлaрни кўп бoсқичли нaзoрaтини aмaлгa oшириш вa бaҳoлaшдa aсoсий услублaрдaн бири тўғри тузилгaн тестлaрдaн фoйдaлaнишдир. Тест синoвлaрини ишлaб чиқишдa услубиёт дидaктик тестoлoгия нaзaриясини тaшкил этaди.

Хулoсa қилиб aйтгaндa, бугунги ёшлaримизни иқтисoдий тaрбия-лaнгaн, тaълим oлгaн, иқтисoджй сaвoдхoнлик вa тaйёргaрлиги дaвр тaлaби дaрaжaсидa бўлгaн, иқтисoдий тaфaккури вa oнги юксaк, бaркa-мoл инсoнлaр қилиб тaрбиялaш муaммoсигa ҳaр тoмoнлaмa aмaлий вa нaзaрий ёрдaм бериш ҳaр бир зиёли фуқaрoнинг бурчидир.

Таянч сўзлар: Иннoвaтция, комплекс методлари, «БЛИЦ-ЎЙИН» метoди, «ИНТEРВЮ»,«БУМEРAНГ»,«ИEРAРХИЯ», Фикрлaр ҳужуми

 

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

1.Иннoвaция технoлoгиялaри ўқитишнинг аҳамияти.

2.Таълимни технологиялаштиришда қўлланиладиган методлар.

 

Адабиётлар

1.Pedagogik mahorat. “ Kasbiy pedagogika” yo’nalishi uchun metodik qo’llanma / TATU. Kasbiy pedagogika kafedrasi. – T.: TATU, 2004.

2.Фарберман, Б. Передовые педагогические технологии. Монография  Б. Фабермана. 3 е изд. Т.: Фан АН Руз, 2000.

3. Назарова Т.С. Педагогические технологии: Новый этап эволюции. – Т.: Педагогика., 1997. – № 3.

          4. Кларин М.В. Педагогические технологии в учебном процессе. – М.: Знание, 1989.

 

 

8-Мавзу(2 соат): Педагогик маҳорат ва педагогик технология, педагогик маҳоратнинг назарий асослари

 

Режа:

1.     Педагогик маҳорат фанининг мақсад ва вазифалари.

2.     Педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари ва уларнинг моҳияти.

3.     Ўқитувчи фаолиятининг асосий йўналишлари.

4.     Бўлажак ўқитувчиларга қўйиладиган талаблар.

 

         Ўзбекисон Республикаси «Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да  белгиланган вазифалар таълим мазмунини тубдан ўзгартиш заруратини келтириб чиқарадики, бу педагоглардан тинимсиз ижодий изланиш, ҳар томонлама чуқур билим ва  фидокорона меҳнат қилишни  талаб этишдан ташқари кучли маҳорат соҳиби бўлишликни ҳам тақоза этади.

Айнан шу йўналишда  бўлғуси педагог кадрларни педагогик маҳорат элементлари билан қуроллантиришда «Педагогик маҳорат» курси унинг замонавий таълим мазмуни муҳим роль ўйнайди.

Ушбу фан замонавий педагог унинг касбий сифатлари педагогик маҳорат элементлари ва уни тадбиқ этиш техналогияси масалаларини қамраб олган.

Маърузада талабаларни педагогик маҳорат қирраларининг шаклланиш босқичлари, тарихи шарқ алломаларининг педагогик ахлоқ одоби ҳақидаги қарашлари ҳамда замонавий  педагогнинг касбий сифатлари ёритилган.

Семинар машғулотларидан кўзланган мақсад, талабаларни ижодий изланишга кўпроқ, жалб этиш бўлса, лаборатория машғулотларидан кўзланган мақсад назарий олган билимларни амалда тадбиқ этиш бўлиб, бу икки босқични ўз ичига олади.

Ишдаги маҳоратлилик – бу фаолиятдаги ихтисослик   йўналиши ҳамда  ихтисослик кўникма ва  малакаларнинг йиғиндиси ҳисобланади. ўқитувчининг маълум ихтисосга тайёргарлиги тегишли фанни билиш умумий педагогика,  методика назариясини эгаллаш билан чегараланмайди. Мактабда амалий психологик-педагогик  тайёргарликка эга бўлган, заковатли, маданиятли, ижодга интиладиган, болалар қалбини тушунадиган ва уларга таъсир ўтказа оладиган моҳир педагоглар зарур.

Педагогик маҳорат нима?

У ўқитувчи шахсидан табиий имкониятлар, педагогик-психолгик иқтидор, ишга ўта масъулият билан қараш, боладаги ўзгаришларни ўз вақтида сезиш ва ҳар бир шароитни ҳисобга олиб бола шахсига ва улар жамоасига тўғри таъсир эта олишнинг амалий намоён бўлишидир.  Педагогик маҳорат мураккаб бўлиб қуйидаги педагогик-психологик талабларни бажаришни тақозо этади.

-                пед маҳорат асослари курси педагогика ўқув юртларида ўрганилаётган педагогик ва психологик фанларни дастурларига доир  материални такрорланмаслиги ва шунингдек, уларнинг мантиқий  ва тузилишига зарар етказмаган ҳолда унинг таркибий қисми бўлиб қолсин;

-                назарий ва амалий машғулотларнинг педагогик амалиёт билан алоқасини тўла таъминлашга эриша олсин;

-                бўлажак ўқитувчининг бола шахсига ва ўқувчилар жамоасига  таъсир ўтказа олиш кўникмасини такомиллашиш моҳиятини билиш ва уни  шаклланишига олиб келувчи фан  соҳаларни аниқлаш, билимлар мазмунини танлаш;

Ўқув-тарбия ишлари жараёнида энг улкан натижаларга эришиб, фаолиятнинг юксак даражада баҳоланишини  ва ҳамма томондан тан олишини истайдиган ўқитувчи топилмаса керак. Бунга эришишни ана шу хил орзунинг ушалишини педагогик маҳорат деймиз.

 

ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ МАЗМУНИДА қуйидаги ўзаро боғлиқ бўлган асосий қисмларини ажратиш мумкин:

1.     Педагогик инсонпарварлик йўналиши;

2.     Ихтисос-мутахассисликка доир билимлар;

3.     Педагогик қобилият;

4.     Педагогик техника (қўшимча-иқтидор).

Ҳозирги даврда, биз мустақил Ўзбекистонда қураётган демократик ҳуқуқий давлатда фаолият кўрсатадиган ўқитувчи қандай бўлиши керак? Ҳозирги замон ўқитувчисининг энг муҳим асоси – бу инсонпарварлик йўналишидир. Ўқитувчи-жуда юксак даражада умумий маданиятга эга одамдир.

Демак, ўқитувчи педагогик маҳоратининг асоси ўз устида ишлаб бориши, мустақил ўқишидир.

Фан ва маданият ривожланиши таълим-тарбия ишларининг қай йўсинда олиб борилишидан  келиб чиқади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин таълим-тарбия соҳасида миллий ахлоқ-одобни қайта тиклаш борасида, турли-туман анъаналарни  жойига қўйиш, миллий қадриятларни янада ривожлантириш хусусида жуда кескин ва буюк бурулишлар бўлгани барчага аёндир.  Давлатнинг буюк  келажаги, албатта ёшларни чуқур билимли ва покиза ахлоқ-одобга эга эканлигини ёддан чиқармаслик керак. Бу катта муаммода  маҳоратли, билимли педагогларни  ўрни муҳим  ва педагогик маҳорат фанининг роли катта.

«Педагогик маҳорат» фанининг предмети-педагогнинг маҳорати. «Педагогик маҳорат» мақсади маҳоратли педагогни тарбиялаш.

Педагогик маҳорат фанининг вазифалари:

Тарбиянинг моҳияти ва шахсини ҳар томонлама тараққиёт эттиришда тарбиянинг ролини очиб беради, тарбиянинг мақсади, мазмуни усуллари уни ташкил этишдаги шакллари ўртасидаги боғланишларни кўрсатади: шунингдек, педагогик маҳорат фани ўз тараққиёти давомида таълим-тарбия соҳасидаги тажрибалар умумлаштиради. Тарбиянинг келгусидаги ривожланиш истиқболлари йўлларини ёритиб беради, тарбиявий ишларнинг шаклларини кўрсатади. Ўқитувчининг педагогик маҳорати шундай бир малакалар йиғиндисидирки, у педагогга тарбияланувчилар кўриб ва эшитиб турган нарсалар орқали ўз фикрларини етказиш имконини беради.

Педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари:

Педагогик техника

1). Нутқ масалалари                                - саводли гапириш

2). Тушунарли таъсирчан                       - сўзда аниқ

фикр ва ҳис-туйғуларни                      ифодалаш

3). Мимика ва пантомимика              - имо-ишора

4). Маъноли қараш                                  - рағбатлантирувчи муносабат

5). ҳиссий психик ҳолат                           - ижодий жиддийлик

6). Кайфият ёки истеҳзоли табассум.

2. Педагогик техника педагогик маҳоратнинг таркибий қисми сифатида ўқитувчининг нутқ малакаларини, яъни саводли гапириш ўз нутқини чиройли ва тушунарли, таъсирчан қилиб баён этиш, ўз фикр ва ҳис-туйғуларини сўзда аниқ ифодалаш малакаларини айтиб ўтиш мумкин.

Педагогик техниканинг бошқа таркибий қисми педагогнинг мимик ва понтомимик ифодалилигидир.

Аниқ имо-ишора, маъноли қараш рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли табассум педагогик таъсир кўрсатишда кўп сўзли тушунтириш ёки эътироз билдиришга  қараганда онгга самарали муомала воситалари бўлади.

Педагогик техниканинг умумий муҳим хусусиятлари: ривожланган педагогик техника ўқитувчига ўқувчилар билан муомала қилганда зарур сўз, гап оҳанги, қараш, имо-ишорани тез ва аниқ топиш энг ўткир ва кутилмаган педагогик вазиятларда осойишталикни ва аниқ фикр юритиш таҳлил қилиш қобилиятини сақлаб қолиш имконини беради.

Педагогик техника малакаларининг 2 муҳим хусусияти шундан иборатки, уларнинг ҳаммаси аниқ ифодаланган индивидуал-шахсий тусда бўлади, яъни педагог индивидуал психик–физиологик хусусиятлари асосида таркиб топади. Индивидуал педагогик техника педагогнинг ёши, жинси, мижози, феъл-атвори, сиҳат-саломатлиги, анатомик-физиологик хусусиятларига боғлиқдир. (нутқнинг ифодалиги, соф, саводли бўлиши ишлаш фикрлашнинг равон бўлишига таъсир қилади).

Педагогик техниканинг  3 чи муҳим хусусияти шуки, педагогик таъсир кўрсатишдаги худди ана шу малакалар орқали педагогнинг маънавий  ва эстетик нуқтаи назарлари тарбияланувчиларга янада очиб  беради. Агар педагогининг нутқи қашшоқ  ва тартибсиз бўлса, агар у бўлар-бўлмас сабаблар билан ўз ҳиссиётларига эрк берса, диди паст, эстектик жиҳатдан оми бўлса,  у ҳолда «энг тўғри»  сўзлар  ҳам, энг «керакли» тадбирлар ҳам тарбияланувчиларнинг на ақл-идрокига, на ҳиссиётига таъсир қилади.

Ўқитувчининг одоби (такт) педагогик касбининг таркибий қисми; ўқитувчининг тарихий илдизлари; ўзбек халқ педагогикаси-ўқитувчи одобининг бебаҳо манбаи; IX-XX аср жаҳон педагогларининг ўқитувчи одоби ҳақидаги таълимотлари; ўқитувчининг ахлоқий фазилатлари; ўқитувчилик бурчи ва масъулияти; ўқитувчининг шаъни ва қадр-қиммати; педагогик фаолиятининг  ахлоқий жиҳатлари; ўқитувчининг муомала одоби; ўқувчилар билан муомала одоби; мактаб раҳбарларининг ўқитувчилар билан муомала одоби.

Ўқитувчилик касбини севиш педагогик одобнинг зарур талабларидан бир ҳисобланади.

Ўзи дарс берадиган фанни, уни ўқитиш методикасини, педагогика ва психологияга доир билимларни чуқур эгаллаш, юксак маънавий маданиятли бўлиш ўқитувчи одобининг қонуний талабларидандир. Муаллимнинг билимдон бўлиши, маънавий баркамоллиги ўқувчи шахсининг шаклланишига ижобий ахлоқий таъсир ўтказади. «Šадимги аждодларимиз, деган эди И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сесиясидаги маърузасида», комил  инсон ҳақида бутун бир ахлоқий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айтсак шарқона ахлоқ Кодексини ишлаб чиққанлар. Киши  қалбида ҳаромдан хазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак». Ўқитувчи ҳалоллик, ростгўйлик, ахлоқий поклик, одамийлик, камтарлик одобининг муҳим талаб қоидасидир.

Бу сифатлар ўзаро боғлиқ бўлиб, бири иккинчисини тоза қилади. Масалан, ҳалоллик муаллимнинг ички ва ташқи дунёси бирлигини. Сўзи билан иши бир-бирига тўғри келишини, ўқувчиларига, ота-оналарга, касбдошларига самимий муносабатини кўрсатади. Ҳалоллик тўғриликни, ростгўйликни, ўқувчиларга бўлган ишончни, самимийликни тақазо қилади. Ҳалол ва ростгўй одам оддий ва камтар бўлади. Бу фазилатлар ахлоқий киши сифатида ўқитувчининг обрўсини оширади.

Ахлоқий эътиқод ўқитувчининг дарс бериш жараёнида, тарбиявий ишларда, ўқувчилар ва бошқа кишилар билан муносабатида, муомаласида, кундалик турмушида ўзининг шахсий намунаси билан ахлоқий таъсир ўтказишда намоён бўлади.

Ўқитувчи одобининг талаб-қоидаларидан яна бири ўз кучига, ўзи бажараётган ишининг тўғри, фойдали эканлигига тарбияланувчиларнинг қобилияти ва келажагига ишонч билан қарашдир. Ишониш ва адолатли бўлиш учун эса  бола маънавий дунёсининг энг нозик кўз илғамас тамонларигача билиш керак. ўқитувчи муносабатларида ва муомаласида кўтаринки рух ва яхши кайфиятга эга бўлсангина, ишда дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликларни осон бартараф этади.

Ўқитувчи одобида яхшилик тушунчаси ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Унда ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси манфаатларининг бирлиги, муаллим ва ўқувчи мақсадининг бирлиги акс этади. «Инсон дунёга яхши иш қилиш, яхши из қолдириш учун келади, яхши фарзандларни тарбиялаб, қилган яхши ишлари ва қолдирган яхши сўзларига муносиб ворислар тайёрлайди». (И.А.Каримов Халқнинг оташқалб фарзанди. Тошкент. «Ўзбекистон». 1992, 28-бет).

Шахс ахлоқини характерлайдиган белгилардан бири масъулиятдир. ўқитувчининг масъулияти-масъулият тушунчасининг бутун мазмунини сақлаган ҳолда муаллим фаолияти, таълим-тарбия жараёни, унинг вазифаларини ҳам  ўз ичига олади. Ўқитувчи зиммасига бола шахсини ҳар томонлама камол топтириш масъулияти юкланади.

 

         Ҳозирги замон ўқитувчиси умумий ўрта таълим мактаби янги педагогик тафаккур эгаси, муносиб шахс, ўз ишининг устаси бўлган ўқитувчига муҳтож.

Шахс сифатидаги бундай ўқитувчи ҳар томонлама ривожланган, илмий тафаккурга эга бўлган кенг кўламдаги умумаданий ва касб-кор маълумотли, ўзлигини узлуксиз ривожлантириш қобилиятига эаг бўлиши керак. У фуқаро сифатида ўз жабҳаси, шаҳри, қишлоғи, маҳалласи, мактабининг долзарб муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок эта олиши зарур. Ижтимоий-иқтисодий тайёргарликка эга бўлиши, миллий маданиятини ва бошқа халқлар маданиятининг энг яхши ютуқларини чуқур эгаллаган бўлиши ва уларни ўз ўқувчиларига етказа олиши керак.

Мутахассис сифатида ўз фанини чуқур билиши, педагогиик мулоқот устида бўлиши, педагогик-психологик ва услубий билим, малакаларни эгаллаган бўлиши, ҳар  хил педагогик вазиятларни зудлик билан ўрганиши ва баҳолаш қобилиятига эга бўлиши керак.

Ўқитувчи касб-кор фаолиятининг маънавий  асосини мустаҳкамлаши зарур. Педагогик фаолиятнинг оммавийлиги, ўқитувчиликнинг жамият билан ҳамкорлиги мактаб билан жамиятни  янгиланиш йўлида  анча илгари боришига имкон беради.

«Билимга элтувчи ягона йўл – бу фаолиятдир». (Бернард Шоу)

«Агар инсон бирор касбни мукаммал эгалласа, меҳнат унга ҳузур бағишлайди, бахт келтиради. (Андре Маруа).

«Яхши мураббий бўлган тақдирдагина яхши ўқитувчи бўлиши мумкин», - деган эди В.А.Сухомлинский, ҳақиқатдан ҳам шундай.

Уста тарбиячигина  болаларнинг энг севимли ўқитувчиси ҳисобланади. Унинг фазилатидаги энг муҳим нарса фақат ўз  предметини, ўзи ўқитаётган фанини яхши  билишгина эмас, балки ўз қўлидаги ўқувчиларнинг қалбини билади. Ҳар бир болани яхши тушуниши, уларнинг ҳар бири билан муомала қилиш, таъсир этиш йўлини бехато белгилай олишдир.

Ўқитувчи тайёрлашнинг профессиограммаси мавжуд бўлиб, унда турли ихтисосликлар бўйича ўқитувчига хос фазилатлар кўрсатилади.

Šуйида ҳар бир бўлажак ўқитувчи ўзида ҳосил қилиши лозим бўлган  умумий педагогик малака ва кўникмалар ҳамда шахсий сифатлари нимадан иборат бўлиши кераклигини кўриб чиқамиз.

Ўқитувчининг шахсий сифатлари:

Болаларга меҳр-муҳаббат ўқитувчининг энг муҳим фазилатидир. Бу боланинг ҳамма қилиқ-қилмишларини кечириб, уларга хушомадгўйлик эмас, балки талабчанлик ва қаттиққўллик билан қўшилган меҳр-муҳаббат бўлиб ана шу сифатга эга бўлган шахс ўзининг кўп вақтини  ва кучини болаларга бағишлашга тайёр бўлади, зарур вақтда ўз истакларини қурбон қилиб, болалар манфаати йўлида эҳтиёжларини чеклаб туришга тайёрдир.

Ўқитувчи шахсига хос сифатлардан яна бири инсонга, болага бўлган ишонч, ўз ишининг тўғрилигига, унинг фойдалигига ишонишнинг комиллигидир.

Ўқитувчи учун унинг одоби, эмоционал маданияти юксак бўлсагина, у одамларга нисбатан меҳрибон, саҳоватли бўла олади, уларни ҳамиша ҳурмат қилади. Бунинг учун у очиқ кўнгил, қатъий бўлиши ўзини тута билиши, бардошли бўлиши билан қийинчилик олдида эсанкираб, ўзини йўқотиб қўйиб, муомалада қўполлик қилишдан сақлана олиши, ўзига ва болаларга нисбатан талабчан бўлиши билан бирга ўз шахсига танқидий нуқтаи назардан қарай олиши керак.

Ўқитувчининг билимлари:

1.     Тарбия жараёнининг назарий ва методик асосларини;

2.     Ўқитиш асосларини (ўз предметини ва уни ўқитиш методини);

3.     Анатомия-физиология ва гигиена асосларини;

4.     Педагогика ва психологияни;

5.     Сиёсат, тарих, адабиёт,  санъат, этика, эстетика, ҳуқуқ, фан, техника каби соҳаларга оид умумий билимларини кенг эгаллаши керак.

Ўқитувчининг малакаси:

Педагогик малака – эгаллаган билим ва кўникмалари асосида фаолиятининг маълум турни  уддалай олиш, яхши бажара олиши қобилиятидир. Ўқитувчи фаолиятига оид бундай малакаларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

а) Амалий малакалар;

б) Ташкилотчилик малкалари;

в) Ўзаро алоқаларга оид малакалари.

Ўқитувчининг фаолияти қирралари:

1.     Билимдонлик;

2.     Ривожлантирувчилик;

3.     Йўналтирувчилик;

4.     Сафарбарлик;

5.     Лойиҳачилик;

Ўқитувчининг малакаси:

а) Амалий малакалар:

1.         Таркибий ишларни режалаштира билиш, фаолиятнинг энг мақсадга мувофиқ турларини танлай билиш.

2.         Ҳар бир ўқувчига нисбатан уни жамоа шароити тарбиялашнинг индивидуал программасини амалга ошира билиш.

3.         Ўқувчиларнинг ёшлик ва шахсий  хусусиятини ҳисобга олган ҳолда уларга нисбатан индивидула муносбатни амалга ошира олиш.

б) Ташкилотчилик малаклари:

1.     Ўқувчилар орасида фаол болаларни аниклай билиш.

2.     Ўқувчиларга берилган жамоат топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат ўрнатиш ва уларга зарур вақтда амалий ёрдам бера олиш.

3.     Ота-оналар ва кенг жамоатчилик ўртасидаги ишларни ташкил эта билиш.

в) Ўзаро алоқаларга оид малакалари:

1.       Ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари билан педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ келадиган алоқалар ўрната олиш.

2.       Ўқувчиларни ўзига мойил қилиб олиш ва улар билан алоқанинг энг мақбул формасини топа билиш.

Фаолият турли мақсад ва объектдан ташқари касбий-педагогик вазифалар туркими билан тавсифланади. Педагогик вазифаларнинг кетма-кетликда  ечилиши қуйидагича:

-                                педагогик вазиятни таҳлил қилиш, диагноз натижаларини лойиҳалаш ва педагогик таъсирчанлигини режалаштириш;

-                                ўқув-тарбиявий жараённи конструкциялаш ва амалга ошириш;

-                                педагогик жараёнга ўзгартиришлар киритиш;

-                                якуний ҳисобот, олинган натижаларни баҳолаш ва янги педагогик вазифаларни аниқлаш.

Бу вазифалар педагогик фаолиятнинг умумлашган иккинчи даражасини ҳосил қилиб, касбий-педагогик малака таркибини аниқлаш учун асос бўлади. Психолог, педагог ва социологларнинг илмий-тадқиқотлари натижаларига асосланиб малаканинг шаклланиш жараёнини қуйидаги схемада қабул қилиш мумкин:

БИЛИМ                              КЎНИКМА                      МАЛАКА.

Бундан кейин эса касбий таълимнинг охирги мақсади, яъни маҳорат  шаклланади.

Кўникма- малаканинг таркибий қисми бўлиб, ҳаракатнинг айрим қисмларини ниҳоятда тез, аниқ ва мақсадга мувофиқ тарзда ўз-ўзидан бажарилиш қобилиятини ифодалайди ва ўқувчилар кўп марта такрорлаш машқлари натижасида юзага келади.

Малака- ўқувчиларнинг меҳнат жараёнидаги ҳаракатини (ёки ҳаракатлар мажмуасини) муайян шароитда мақсадга мувофиқ бўлган ҳаракат усулларидан фойдаланиб ва шу туфайли меҳнатда ижобий натижаларга эришиб, онгли ва тўғри бажаришга тайёр (қобилиятли) бўлишидир.

Маҳорат- турли малакалардан ишончли, ижодий равишда фойдаланиш ҳамда касбий малакалар ривожланишининг юқори даражаси  ва касбий таълимнинг юқори даражаси ва касбий таълимнинг мутлоқ мақсадидир. Маҳорат-мураккаб ишни тез ва аниқ бажаришнинг  якдиллиги, бу меҳнатнинг юқори сифати ва барқарор ритми учун кафолат берувчи ишдаги ишончлиликдир.

Ўқитувчи фаолияти қирралари:

I.                   Билимдонлик:

-                                ўқитадиган фанини пухта билиш;

-                                нотиқлик санъатига /ўқув материалини тушунарли ва равон тилда баён қила  олиш малакасига эга бўлиш;

-                                билимларни гуманитарлаштира олиш;

-                                ўқитиш воситалари моделлар, макетлар,  ўқув тажрибалари учун асбоб-ускуналари, овоз ва видиоёзувлар ва мақолалар,

II.                Ривожлантирувчилик:

-                                ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини уларнинг ўқув имкониятларини билиш;

-                                ўкувчиларда ўз фанига қизиқиш уйғота олиш;

-                                таълимнинг турли методлари (баёний-тасвирий, репродуктив, муаммоли таълим, қисман изланувчан ёки эвристик метод, тадқиқот методи)ни эгаллаганлиги.

III.             Йўналтирувчилик:

-                                ўқитиш принциплари системаси ахлоқий ва ўқитиш жараёнини ўқувчилар шахсини ҳар тамонлама  ривожлантириш, илмийлик ва билимларнинг ўқувчилар имкониятига яраша қийинлилик даражаси, ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар онглилиги ва ижодий фаоллиги, ўқитишда кўрсатмалилик ва ўқувчиларнинг назарий тафаккурини ривожлантириш, системалилик ва изчиллик, ўқитишда билимларни мустақил эгаллашга ўтишни таъминлаш, ўқитишни ҳаёт тажрибалари билан боғлаш, ўқитиш натижаларининг пухталиги ва ўқувчиларнинг билиш имкониятларини ривожлантириш, ўқитишнинг жамоа тусдалиги ва ўқувчиларнинг индивидула хусусиятларини ҳисобга олишни ўзлаштирганлиги.

IV.            Сафарбарлик:

-        дарсни ўқувчиларнинг диққатини барқарорлаштириш:

-        ҳар хил типдаги дарслар (янги билимларни ўзлаштириш, малака ва кўникмаларни эгаллаш, билим, малака ва кўникмаларни назорат қилиш ва тузатиш аралаш дарслар)ни ўтказа олиш;

-        политехник таълимга оид ва касбга йўналтириш ишларни амлага ошира олиш;

-        меҳнатни илмий асосда ташкил қила олиш ва унг қўйиладаган эстетик ва гигиеник талабларга риоя қила олиши.

V.               Лойиҳачилик:

-        ўз мутахассислигига оид мактаб курсини пухта билиш;

-        ўз фанининг методикасини билиш;

-        ўқитиш ва ўқувчиларнинг билим малака ва кўникмаларини текшириш учун ўқув манбаларнини танлай олиши;

-        ўқитишда фанлараро ички ва ташқи алоқалардан фойдаланиш малакаси;

-        керакли ҳужжатларни тўғрилаб бориши ва расмийлаштириши;

-        асосий тарбиявий ишларнинг турларини аниқлаш ва уларни ўтазиш шаклларини танлаши.

         Ўзбекистон Республикасида ҳам ўқитувчи кадрлар маънавий қиёфаси, ахлоқий салоҳияти ҳамда касбий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар қўйилмоқда. Чунончи, бу боради Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг IX сесиясида (1997 йил 29 август) сўзлаган нутқида билдирилган фикрларга диққатни қаратиш мақсадга мувофиқдир:

«Тарбиячиларнинг ўзига замонавий билим бериш, уларнинг маълумотини малакасини ошириш каби пайсалга солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоқдамиз . . .  Ўқитувчи болаларимизга замонавий билим берсин деб талаб қиламиз. Аммо замонавий билим бериш учун аввало мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак.

 . . . Мактаблардаги жараёнларда ўқитувчи ҳукмрон. У болада фақат ўзи тушунтираётган нарсани тушуниб олишини талаб қилади. Принцип ҳам тайёр: «Менинг айтганим айтган, деганим деган».

Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларидаги мажбурий итоаткорлик ўрнини онгли интизом эгаллаши жуда қийин кечаяпти. Ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатлигини яхши тушунамиз, лекин афсуски амалда тажрибамизда унга риоя қилмаймиз (2, 12, 16 бетлар).

Юқорида қайд этилган фикрлардан бугунги кун ўқитувчи шахсига нисбатан қўйилаётган талаблар мазмуни англанилади. Замонавий ўқитувчи қандай бўлиши лозим?

Ўқитувчи – махсус педагогик, психологик  ва мутахассислик маълумотига эга, шунингдек юксак ахлоқий фазилатларига эга шахс саналади.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг 5-моддаси  3 бандига мувофиқ суд хукумига асосан педагогик фаолият билан шуғулланиш ман этилган шахслар таълим муассасаларида фаолият олиб боришларига йўл қўйилмайди.

Бизнинг назаримизда замонавий ўқитувчи қиёфасида             қуйидаги фазилатлар намоён бўла олиши керак:

1.                                 Ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаётида  рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ижтимоий ислоҳатлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу борада ўқувчиларга тўғри, асосли маълумотларни бериб бориши лозим.

2.                                 Замонавий ўқитувчи илм-фан, техника ва технология янгиликлари, ютуқларидан хабардор бўлиши талаб этилади.

3.                                 Ўқитувчи ўз мутахссислиги бўйича чуқур, пухта билимга эга бўлиши, ўз устида тинимсиз ишлаши лозим.

4.                                 Ўқитувчи педагогика ва психолгия фанлари асосларини пухта билиши, таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолият ташкил этиши керак.

5.                                 Ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида энг самарали шакл, метод ва воситалардан унумли фойдалана олиши имкониятига эга бўлмоғи лозим.

6.                                 Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилиятларига эга бўлиши шарт.

7.                                 Ўқитувчи юксак даражадаги педагогик маҳоратга, чунончи, коммуникативлик лаёқатига эга бўлиши, педагогик техника (нутқ, юз қўл-оёқ ва гавда ҳаракатлари (мимика, жест, пантомимика) қонуниятларини чуқур ўзлаштириб олишга эришиши лозим.

8.                                 Ўқитувчи нутқ маданиятига эга бўлиши унинг нутқи қуйидаги хусусиятларни ўзида акс эттира олиши керак.

а) нутқнинг тўғрилиги;

б) нутқнинг аниқлиги;

в) нутқнинг ифодавийлиги;

г) нутқнинг софлиги (унинг турли шева сўзларидан ҳоли бўлиб фан касбий тилда ифода этилиши; жарган (муайян касб ёки соҳа мутахассисларига хос сўзлар), ворваризм (муайян миллат тилида баён этилаётган нутқда ўзга  миллатларга хос сўзларнинг ўринсиз қўлланилиши), вульгаризм (хақорат қилиш, сўкиниш қўлланиладиган сўзлар) ҳамда  концеларизм (ҳақорат қилиш, сўкинишда қўлланиладиган сўзлар) сўзлардан ҳоли  бўлиши ўқитувчи нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши керак;

д) нутқнинг равонлиги;

ж) нутқнинг бойлиги (сўзлаш жараёнида мақсадга мувофиқ тарзда ҳикматлар сўзлар мақоллар ҳамда кўчирма гаплардан фойданалана олиш).

9.                                 Ўқитувчи кийиниш маданиятига (содда, озода, бежирим кийиниш таълим-тарбия жараёнида ўқитувчининг турли хил диққатини тез жалб этувчи безаклар (олтин, кумуш тақинчоқлар)дан фойдаланмаслиги, фасл, ёш, гавда тузилиши, юз қиёфаси, ҳатто соч ранги ва турмагига мувофиқ равишда кийинишини ўзлаштиришга эришиш) эга бўлиши керак.

10.                            Ўқитувчи шахсий ҳаётда пок, атрофдагиларга ўрнак бўла олиши лозим.

Ўқитувчи шахсининг мазкур талабларни ўзида акс эттира олган қиёфаси унинг ўқувчилар, ҳамкасблар ҳамда ота-оналар ўртасида обрў-эътибор қозонишини таъминлайди.

 

Таянч тушунчалар:Маҳорат, педагогик маҳорат, предмет, мақсад, вазифа, таркибий қисм, ўқитувчи шахси.

 

Назорат саволлари.

 

1.                                   Педагогик маҳорат нима?

2.                                   Педагогик маҳорат фанининг предмет, мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

3.                                   Педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари ҳақида сўзланг.

4.                                   Бўлжак ўқитувчиларга қандай талаблар қўйилади?

Адабиётлар.

 

1.      И.А.Каримов. Баркамол авлод –Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т., Шарқ, 1997 й. 

2.      Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни. Т., Шарқ, 1997 й.

3.      Тарбиявий иш методикаси. (Л.И.Рувинский таҳрири остида) Т., 1991 й.

4.      Ўқитувчилик ихтисосига кириш курсига методик кўрсатмалар. М.Захарина ва бошқалар. Т., 1990 й.

9-маъруза (2-соат) Педагог шахси таълим амалиётида ва педагогик фикр тарихида педагогнинг маҳорати масалалари

 

РЕЖА:

 

1.      Педагог шахсининг инсонпарварлик йўналишига эга бўлиши.

2.      Мутахассисликка оид билимларга эга бўлиш.

3.      Педагогик қобилият.

4.      Педагогик техника.

5.      Касбий билимлар.

 

Педагогик маҳорат қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:

1. Ўқитувчи фаолиятида инсонпарварликнинг устунлиги.

2. Педагогик истеъдод ва қобилият.

3. Педагогик техника (санъат).

 4. Ўқитувчининг шахсий интилиши.

1. Республикамизда педагогик маҳорат назарияси ва методикасининг етарли ишлаб чиқилмаганлиги сабабли, ўқувчи ва педагогик жамоа муносабатларининг мукаммал меъёри ҳозирча шаклланмаган.

Бу муаммолар ечими ҳар бир моҳир ўқитувчи ўз фаолиятини тўғри баҳолай билиши ҳамда тарбияланувчиларига нисбатан инсонпарвар муносабатда бўлишида шаклланади. Буюк олим Абу Али ибн Сино ўзининг «Тадбири ал-манозил» асарида бола учун ўқитувчи танлаётганда унинг тўғрисўз, ҳалол, озода-покиза ва болаларни севувчи киши бўлишига эътибор беришни таъкидлаганида ўқитувчининг инсонпарварлик сифатини назарда тутган эди2.

2. Ҳар бир инсонда у ёки бу касбга, ихтисосликка қобилият мавжуд бўлади. (Педагогик қобилият турлари ушбу қўлланманинг 6,7,8 бетларида муфассал келтирилган).

Кўрсатилган қобилият турларининг барчаси ҳам тарбиявий мақсадда мавжуд бўлган инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашилгандагина ҳақиқий педагогик қобилият таркибига кириши мумкин.

1 Основы педагогического мастерств. И.А.Зюин. М.1989, 10-бет.

2 Абу Али ибн Сино. Тадбири ал-манозил.-Тошкент, 1993, 17-бет. а з

3. Педагогик техника педагогик маҳоратнинг асосий қисми ҳисобланади.

Педагогик техниканинг асл маъноси – ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласидаги зарур сўз, унинг оҳанги, нигоҳи, имо-ишорани тез ва аниқ, ўз ўрнида ишлатиш, кутилмаган ёки тўсатдан пайдо бўлувчи педагогик вазиятларда осойишталикни сақлаш ва аниқ фикр юргизиш, тўғри таҳлил қилиш қобилиятини сақлаб қолиш демакдир.

Педагогик таъсир кўрсатишда ўқитувчининг педагогик техника соҳасидаги барча малакалари яққол кўринади, у ўқитувчи нутқи, мимикаси ва ҳаракатлари билан уйғунликда содир бўлади.

Ўқитувчининг педагогик техника малакаларининг шаклланиш даражаси унинг умумий тайёргарлик даражаси билан боғлиқ бўлиб, унинг шахсий педагогик имконияти нутқи, диди, маданиятини акс эттиради.

4. Ўқитувчининг шахсий интилиши, муносабати муҳим ўринни эгаллайди. Бу ўқитувчининг шахсий муносабат, фикрлар тизими мавжудлиги билан изоҳланади. Шу туфайли у кўпчилик ҳолларда, вазиятларда зудлик билан таъсирларга тўғри жавоб бераолишида књринади.

Ўқитувчи баркамол авлод ва унда янги инсоний сифатларни таркиб топтириш вазифасини адо этади. Бу вазифани сидқидилдан бажармоқ учун ўқитувчи ўз билимларини кенгайтириши, педагогик маҳорат сирларини ўрганиб олишга интилиши лозимдир.

Буюк Шарқ мутафаккирлари ва хорижий педагогларпедагогик маҳорат тўғрисида Педагогик маҳоратнинг асосий пойдеворини касбга ва ихтисосликка доир билимлар ташкил этади. Уларнинг мазмуни режа ва дастурлар асосида ўқитилаётган фанлар, уларнинг методикалари, педагогика ва психологияга оид билимлар таркибида бњлади.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида Қонун»ида: «Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги, бой ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахсларгина педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга», - деб таъкидланган1. Бу ҳужжат талабларини бажармоқ учун бўлажак педагогларда, албатта, касбга доир маҳоратларни шакллантириш муҳим.

Шунинг учун педагогик маҳорат масалаларига, уларни шакллантириш, амалий ҳаётда айниқса таълим тарбия жараёнида уларни қўллаш лозимлиги азалдан ўқимишли кишилар, жумладан, ўзбек халқимизнинг доно мутафаккирлари ҳамда Ғарбнинг кўзга кўринган йирик педагоглари назарларида бўлганлиги бежиз эмасдир.

Буюк ўзбек мутафаккири Муҳаммад ал-Хоразмий ўзининг «Ал жабр ва ал муқобила» номли асарида педагогик фаолиятга баҳо бериб, қуйидагиларни ёзади: «Улардан бири ўзидан аввалгилар қилган ишларни амалга оширишда бошқалардан ўзиб кетади ва ўзидан аввалгиларнинг асарларини шарҳлайди, табиат сирларини очади, йўлни ёритади ва уни тушунарлироқ қилади. Ёки бу айрим китоблардан нуқсонлар топадиган, сочилиб ётганини йиғадиган одам бўлиб, у ўзидан аввалгилар ҳақида яхши фикрда бўлади, такаббурлик қилмайди ва ўзи қилган ишдан мағрурланмайди»2. Бу билан олим педагогнинг қийин муаммоларини осон қилиб тушунтира олиш, ижодкорлиги ва маҳоратини қўллаб-қувватлайди.

1 Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида Қонун». –Тошкент: 1997, 5-модда.

2 АлХоразмий. Ал жабр ва ал муқобила. - Тошкент, 1990. -

Абу Наср Форобий ҳам ўзининг «Бахт саодатга эришиш йўллари ҳақида рисола» номли асарида таълим-тарбия бериш усулини икки турга - рағбатлантириш ва жазолашга (мажбур қилиш) ажратади.

У мазкур усулларни излар экан, ўқитувчининг педагогик маҳоратига ҳам тўхталиб ўтади: «Болалар устида турган одам муаллим бўлиб, у тарбия беришда турли тарбия усулидан фойдаланади. Мана шундан маълум бўладики, ҳукумат ва муаллим ҳар иккови оз бўлса-да, болалар ёки халққа тарбия берувчилар, устоз ва муаллимлардир. Улардан бири болаларга меҳрибонлик ва яхши сўзлар билан тарбия берса, иккинчиси мажбурий равишда тарбиялайди»1.

Абу Наср Форобий педагоглик касби билан ўзида 12 та туғма хислатни мужассамлаштирган кишилар шуғулланиши мумкинлигини књрсатиб њтади:

1. Барча органлари мукаммал тараққий этган;

2. Барча масалани тез ва мантиқий тушуна оладиган;

3. Хотираси кучли бўлган;

4. Зеҳни ўткир бўлган;

5. Нутқи равон бўлган;

6. Билиш ва ўқишга муҳаббати кучли бўлган;

7. Кўзи тўқ, покиза бўлган;

8. Ҳақиқатпарвар бўлган;

9. Ғурур ва виждонли бўлган;

10. Пулни севмайдиган;

11. Адолатли;

12. Қатъиятли, қўрқмас ва жасур кишилар.

         Форобий шу жойда яна «таълим-тарбия аҳиллари ҳам ўз билимларининг даражасига қараб» бир-бирларидан фарқ қилишлари, ортиқ - кам бўлишлари, баъзи бирларида касб-ихтиро қуввати бўлмаслиги, баъзиларида эса бу қувватнинг камроқ бўлишини таъкидлайди. Шу билан биргаликда, Форобий

1 Абу Наср Фаробий. Бахт саодатга эришиш йњллари ҳақида рисола. - Тошкент, 1992, 108-бет .

шогирдига нисбатан ўта юмшоқ муносабатда бўлишнинг зарарли эканлиги ҳақида ҳам уқтириб ўтади1.

Буюк Шарқ мутафаккири Абу Райҳон Беруний ҳам ўз асарларида таълим ва тарбиянинг табиатга мослиги, таълим ва тарбияда мўътадиллик тамойилларини асослаган буюк педагогдир. У моҳир педагог сифатида педагогик маҳорат масаласида ўзининг қатор тавсияларини ишлаб чиқди: у ўқитувчини ҳамма нарсага - санъатга, табиатга мослик, болаларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш кабиларга ўргатиш зарурлигини таъкидлайди.

Беруний «мақсад вақтни чўзиш эмас, балки ўқувчини зериктирмаслик. Чунки доимо бир нарсага қарайвериш зерикишга олиб келади. Ўқувчи фандан фанга ўтиб турса, турли боғларда юрганга ўхшайди. Бирини кўриб улгурмай, бошқаси бошланади ва ўқувчи учун ҳар бир янги нарсада ўзига яраша лаззат бор, уларни кўришга қизиқади ва кўздан кечиришни истайди. Бир хил нарса ўқувчини чарчатади, хотирага малол келтиради»,- деб ёзган эди

2.Берунийнинг ўз замонасида айтган бу нодир фикрларининг қиймат даражаси ҳалигача ўз аҳамиятини йўқотмаган. Шунинг учун ҳам ҳозирги давр таълим-тарбия жараёнини бошқаришда, барча халқ таълими муассасаларида таълимни жадвал асосида олиб бориш тамойилига риоя қилиниб, бир кунлик таълим беришда 2-4 та гача фанлар жадвалга киритилади.

У ўзининг «Osar al Boquja» асарида «бутун кучимни йиғиб бор имкониятни ишга солиб гоҳ эшитиш, гоҳ кўриш ва қиёс қилиш орқали билимим етганича у нарсани баён этишга бел боғладим», - деб ёзар экан, ҳар бир педагогнинг ҳам ана шундай сифатларга эга бўлишини ва таълим беришда турли усуллардан фойдаланиш, яъни болага сўзлаб бериш, кўрсатиш (ёзиш), ўзи ушлаб кўриш имкониятини яратиш методларини қўллаш кераклигини орзу қилар эди.

1 Абу Наср Форобий. Бахт саодатга эришиш йўллари ҳақида рисола. - Тошкент., 1992, 120-бет.

2 Абу Райҳон Беруний. Руҳият ва таълимтарбия ҳақида. Тошкент, 1992, 122-бет - . Унинг бу орзулари ҳозирги кун таълим тизимимизда амалга оширилмоқда. Чунки билимларни ўзлаштиришда ўқувчининг барча экстрорецепторлари (кўриш, эшитиш, сенсор ва ҳ.к.) иштирок қилиши билим олишни енгиллаштиради. Бу фикрларни ҳозирги замон педагогика ва психология фанларида тан олинганлиги сабабли булардан кенг фойдаланилмоқда

Беруний таълим олишда қуруқ ёдлашни қоралайди. У «тушуниш ёдлашдан яхшироқ ва афзалроқ…», «кузатишнинг кўплиги нарсаларни эслаб қолиш қобилиятини яратади», - деб уқтиради1.

Бу фикрлари унинг ҳозирги замон руҳшунослик фанидаги инсоннинг руҳий жараёнлари, жумладан, хотирасига доир билимларга ҳам эга бўлганлигидан далолат беради.

Буюк мутафаккир, тиббиётшунос олим Абу Али ибн Сино ўзининг «Тадбири ал-манозил» ва «Тиб қонунлари» асарларида педагогик маҳоратга доир фикрларни ёзиб қолдирган. Масалан, у ўзининг «Тадбири ал- манозил» асарида болага таълим берувчи ўқитувчининг покиза, адолатли, фаросатли, соғлом, нотиқ ва ўз касбининг устаси бўлиши лозимлигини уқтириб ўтган2.

«Тиб қонунлари» асарида эса, ўқитувчининг нутқ гигиенасига доир маслаҳатларни берган. У: «Узоқ муддат давомида қаттиқ товуш билан бақириш жуда хавфлидир. Чунки бақириш кўп миқдорда ҳавони ташқарига чиқаришни талаб қилади, буларнинг ҳар иккиси ҳам хавфлидир. Овозни йўқотмаслик, нафас олиш органини ишдан чиқармаслик учун, аввало ўқишни паст овоз билан, кейинчалик аста-секин кучайтириш лозим, лекин кучли овоз билан ҳам узоқ давом этмаслиги керак», - деб ёзади3.

Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг «Қутадғу билиг» асарида ўғил-қизга таълим-тарбия берувчининг шахс ҳақида қуйидагиларни ёзади:

Мураббияни яхши кишилардан олгин,

Ўғил-қиз пок ўсади (номаъқул ишлардан фориғ туради)

Ўғил-қизга билим ўргат,

Икки оламники, унинг манфаати етарли бўлади…

Ўғилга барча санъат-ҳунарларни тугал ўргат,

Бу санъат-ҳунарлар билан у молу-дунё йиғиб беради1.

Бурхониддин Зарнуджий (1150 йил) «Ўқитувчига таълим йўлида қўлланма» номли асарида билимларни тез ва пухта ўзлаштириш усуллларини ишлаб чиқди. Унингча ўргатувчилар зиммасида барча фанлар орасидан энг муҳимларини танлаш вазифаси туради. Билимларга бўлган қизиқиш шуни талаб этадики, у ўқитувчисига ва ўрганаётган фанига, китобига нисбатан тўла қаноатли бўлсин, токи муваффақиятсизликни ўзидан йироқлаштириш билимнинг махсус бўлимига нисбатан ана шундай иш тутмоқ кераклиги ҳақида ёзади

2. Яна у билимларни ўзлаштиришнинг олти шарти мавжудлиги ҳақида, яъни ақл-фаросат, кучли истак, чидам, озиқ-овқат, ўқитувчи таълими ва билим олиш учун етарли вақт зарурлигини таъкидлайди. У яна машғулотлар давомида ўқувчилар муаллимдан «бир ёй ўқи» масофада ўтиришлари, шунда ўқувчининг ўз ўқитувчисига ҳурмати намоён бўлишини уқтиради.

Унинг фикрича, ўқиш ва ўрганиш учун энг яхши вақт ёшлик даври, ярим тонг ва қош қорайган пайт эканлигини белгилаб беради. Яна, билим олувчи ана шу вақтни самарали ташкил этишига одатланиши, бордию унга бир фан зерикарли бўлса, бошқаси билан машғул бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлайди.

Ўзбек, Шарқ мутафаккирларининг таълим-тарбия, ўқитувчи ва унинг шахси, маҳорати, фаолияти ҳақидаги нодир фикрлари ёш ва бўлажак ўқитувчилар, мураббиялар учун ҳозиргача ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

1 Юсуф Хос Хожиб. Қутадғу билиг. - Тошкент, 1971, 23 - бет.

2 Бурхониддин Зарнуджий. Њқитувчига таълим йњлид қњлланма. - Тошкен, 1991, 28 - бет а т .Ҳар бир тарбиячи, ўқитувчи ўз фаолиятида бу ўгитлардан фойдаланиб иш тутса, у фаолиятида янада самараларга эга бўлиши турган гап.

Педагогик маҳорат ўзбек мутафаккирларидан бир неча асрлар кейинроқ яшаб ўтган кўплаб рус ва бошқа хорижий педагогларнинг диққат-эътиборларида ҳам бўлганлиги ва таълим-тарбияда педагогик маҳоратни қанчалик муҳим эканлигини уларнинг ёзиб қолдирган педагогик меросларидан уқиб олиш мумкин.

Жумладан, йирик рус педагогларидан К.Д. Ушинский, Л.Н. Толстой, А.С. Макаренко, В.Сухомлинский ва бошқалар инсонга билим, кўникма ва малакаларни сингдиришда педагогик маҳоратнинг роли буюк эканлиги ҳақида ўз фикрларини қолдирганлар.

 

 Таянч тушунчалар: Педагогик маҳорат,  педагогик мақсад, педагогик фаолият объекти, Педагогик қобилият, педагогик техника,касбий билимла

 

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:

1.. Ўқитувчилик касби ҳақида нималарни айта оласиз?

3. Педагогик ижодкорлик нима?

4. «Педагогик фаолият» тушунчасини таърифлаб беринг.

5. Ўқитувчилик қобилияти турларини айтиб берин.

6. Ўқитувчининг касбий сифатларини айтиб берин.

7. Бўлжак ўқитувчилрд «Педагогик маҳорат»ни шакллантириш йўлларини айтиб беринг.

8. «Педагогик маҳорат» фанини ўқиишда самарадорликка эришмоқ учун қандай тамойилларга риоя қилиш керак?

9. «Педагогик маҳорат» фанининг таркибий қисмларини структураси)ни изоҳлаб беринг?

10. «Педагогик маҳорат» ҳақида Шарқ матафаккирларининг (Хоразмий, Форобий, ибн Сино, Беруний) фикрлари.

11. Педагогнинг маҳорати ҳақида Юсуф Хос Ҳожиб ва Бурхониддин Зарнуджий фикрларини изоҳлаб айтиб беринг.

12. Рус педагогларидан кимлар ўқитувчилик маҳорати ҳақида фикрлар билдирган?

13. Таълимтарбия жараёнида педагогик маҳоратнинг њрни ва аҳамиятини айтиб беринг.

АДАБИЁТЛАР

 

1. И.А.Каримов. Ўзбекисон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида сўзлаган нутқи. - Тошкент, 1997.

2. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисидаги Қонун». -Тошкент, 1997.

3. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури». - Тошкент, 1997.

4. Абу Али ибн Сино «Тадбири алманозил». - Тошкент, 1993.

5. Абу Наср Фаробий. Бахт-саодатга эришиш йўллари ҳақида рисол. - Тошкент, 1992.

6. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асар, 1- том. - Тошкент, 1968.

7. Абу Райҳон Беруний. Руҳият ва таълим-тарбия ҳақида. - Тошкент, 1992.

8. Аҳроров Ю.А. Педагогик маҳорат фанидан маърузалар матни. -Самарқанд, 2001.

9. Бурхониддин Зарнуджий. Ўқитувчиларга таълим йўлида қўлланма. - Тошкент, 1991.

10. Кузьмина Н.В. Кухарев Н.В. Педагогическая труктура деятельности учителя. - Гомель, 1986.

11. Основы педагогического мастерсва. - М., 1989.

12. Муҳаммад алХоразмий. Ал жабр ва ал муқобила. - Тошкент, 1990.

13. Педагогика. А. Мунавваров таҳр.ост. - Тошкент, 1998.

14. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. - Тошкент, 1971.

 

10- маъруза(2-соат) Педагогик қобилият. Педагогнинг коммуникатив қобилияти.

Режа:

 

1. Кишиларнинг ўзаро таъсир этиш усуллари

2. Коммуникатив ўзаро таъсир самарасини оширувчи воситалар

3. Педагогик мулоқот ўзаро таъсир кўрсатишдир.

 

1. Кишиларнинг ўзаро таъсир этиш усуллари

 Кишиларнинг ўзаро таъсир этишдаги барча вазиятлар, асосан тўртта ўзаро боғлиқ муносабатлар орқали амалга оширилади: ишонтириш, ўзига ром қила олиш, тақлид қилиш, уқтириш.

         Ишонтириш-бу бирор фикр ёки хулосани мантиқий асослашдир. Ишонтириш суҳбатдош ёки гуруҳ онгини ўзгартириб, маълум фикр (нуқтаи назарни) қўллаб- қувватлайдиган ва унинг асосида фаолият кўрсатишни назарда тутади.

         Сўз билан ишонтириш энг қийин тарбиявий воситалардир. Бунда тингловчилар фикрини ўзгартира оладиган мантиқ ёки суҳбат оҳангини танлаш жуда муҳимдир. Психолог А. Г. Ковалев ишонтиришни сафсата ўқиш билан аралаштириш ёки унга тенглаштиришга йўл қўймаслик зарур деб огоҳлантиради. Ишонтиришда вазият исботланади, сафсатабозликда эса?!

"Уялмайсанми?" "Ҳар ким... билиши зарур!" шаклларда расмий равишда агапирилади (Декларатив ҳолат). Сафсатабозликда, у кимнинг номига ўқилаётганлиги маълум бўлади. Шунинг учун ҳам суҳбатдошлар бундай таъсир кўрсатишга, истеҳзоли,кўпинча эса жирканиброқ қарайдилар.

         Ишонтириш-ишонтирувчи ахборотнинг мазмунли бўлиши, тингловчи эса унга онгли муносабатда бўлишини назарда тутади.

Тақлид қилиш-инсон руҳиятини ўзига ром қилишнинг бир туридир. У асосан индивиднинг маълум бир ҳулқ-атвор, ҳаракат тарзи, қилиқлари такрорлашини англатади. Машҳур психотерапевт В. Л. Леви ички ва ташқи тақлид қилиш мавжудлигини аниқлаган. У ички тақлид қилишда бошқа киши сезги мантиғи ва хулқи интуитив (онг билан сезиш) равишда қамраб олинади, деб ҳисоблайди.

         Ички тақлид қилишда кишининг ташқи қиёфаси ҳам ҳисобга олинади, Лекин улар табиийдек туюлади. Ахир биз ихтиёрий киши билан мулоқотда бўлганимизда, уни хаёлан ифодалай олишимиздан кўпроқ маълумотни ўзимизга оламиз, ва сезамиз (текст Аникеева стр. 7). Ички ва ташқи тақлид қилишни билиш ёш ўқитувчига ўз устида ишлашга ёрдам беради.

 Уқтириш-бу бир кишини иккинчи кишига ёки кишилар гуруҳига руҳий таъсир этиши бўлиб, унда сўз ифода ва фикрларни ҳеч қандай танқид аломатисиз эркин тушунтирилади. Фанда таъкидланганидек, уқтиришнинг моҳиятии тингловчининг сўзловчига нисбатан тўла ишонч билдиришдир. Бу ҳолда сўзловчи тингловчида айнан ўзидаги тасаввур, қиёфа ва сезгиларни гавдалантирадию. Натижада унинг олдида тўла ишонч қозонади.

Уқтириб таъсир этишнинг асосий шакли бир томондан ахборот мамбаи созловчининг обрўга эга бўлиши, иккинчи томондан эса тингловчида ишонч ҳосил қилиши, ҳеч бўлмаганда, таъсир кўрсатишга қаршилик билдирмаслигига эришишдир. Мана шунга амал қилгандагина уқтиришни муваффақиятли амалга ошириш мумкин (текст Аникеева стр. 9).

Уқтириш, кишиларнинг мулоқотда ўзаро таъсир этиш жараёни сифатида ихтиёрий ва ихтиёрсиз тўғридан-тўғри кўринишга эга бўлиши мумкин. Педагогик жиҳатдан тўғри қўлланган уқтириш жуда катта тарбиявий кучга эга бўлиши мумкин.

   Тақлид қилишда ўқитувчи, актёр билан фарқини  кўрсатинг      

Коммуникатив ўзаро таъсир этиш самарасини оширувчи омиллар

Мулоқот техникасини билиш ўқитувчига ҳар бир вазиятда ўз ҳатти-ҳаракатларини тўғри ташкил этишига ёрдам беради. Ўзаро таъсир учун танланган нотўғри педагогик ҳатти-ҳаракат ёки нотўғри мулоқот шаклини қўлланилиши, яъни мулоқотга уни амалга ошириш нуқтаи назардан тайёрланмаганлик, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Коммуникатив ўзаро таъсир самарадорлигини оширувчи қуйидаги воситаларга тўхталиб ўтамиз: мулоқотга мослашиш мушакларнинг сафарбарлиги, ташаббускорлик, роллар позистиясидан оқилона фойдаланиш, имо-ишора, ҳар бир фикрни олдингисига нисбатан баландроқ товуш билан бошлаш, мулоқотнинг кўп қатламлигини эътиборга олиш.

Мулоқотга мослашиш-ибораси К. С. Станиславский томонидан киритилган бўлиб, у ҳал этилаётган масала ва педагогик вазият хусусига мослашган руҳий мимика ва пантамимика, нутқ ва ҳаракат усуллари системасини танлаб мулоқот таркибини ташқил этишни англатади. Инсоний мулоқатнинг ҳар қандай акти объектга мослашлар системасидан иборат бўлади. Профессионал коммуникатсияда мослашиш ўзаро таъсир этиш самарасини оширади.

М. О. Кнебил мослашишни "кишилар мулоқотининг ички ва ташқи шакли" деб тасвирлайди, бунда у бир-бирига қўллайдиган руҳий юришларни бир кишининг иккинчисига таъсир этиш танланувчанлик хусусиятига эга эканлигини назарда тўтади.  Бу ҳақда А. С. Макаренко "Мен бери кел" ни 15-20 оҳангда айтишга ўрганганимда, ва юз ифодам, гавда ва товушимни 20 дан ортиқ, ҳолатга солишга муваффақ бўлганимдагина ўзимни ҳақиқий маҳоратимни сеза бошладим. Шундагина кимдир мени олдимга келиб зарур нарсани сеза олмаслигидан қўрқмайдиган бўлдим", деб ёзган эди.  Коммуникатив мослашиш педагогик мулоқатда муҳим рол ўйнайди, чунки педагогик вазиятлар одатда жуда тез ривожланади ва бутун педагогик жараён ҳаракатланувчи коммуникатив система сифатида гавдаланади. Уни самарали бошқариш педагог томонидан мулоқот учун кетма-кет мослашувларни топа олинишига боғлиқдир.

Ёш ўқитувчи ўзида ҳар бир янги педагогик вазиятга коммуникатив мослашувлар системасини жуда тез кирита олиш малакаларини ўзида шакллантириш зарур. Таъсир кўрсатишнинг ҳар бир методи мулоқатга мослашиш системаси билан биргаликда ўзгача оҳанг, аҳамият, куч ва йўналиш касб этади.

Мушаклар сафарбарлиги-ҳар қандай сўзга чиқишнинг зарурий шаклидар. У диққатнинг бир мақсадга қаратилгани ва демак, нигоҳ йўналиши, кўз қарашлари, нафас олиш ва умуман мушакларнинг умумий сафарбарлиги ва айнан елка, умуртқа системасининг ихчамлигидир. Бу гавданинг ишчан ҳолати бўлиб уни содир бўлган ва тез орада содир бўладиган тўсиқларни енгишга тайёр эканлигидир. 

Мушаклар сафарбарлиги ҳар қандай педагогик таъсир кўрсатишнинг дастлабки қисмида ҳам зарур, у педагогнинг мулоқотда фаол ва  ташаббускор бўлишига ундайди. Нутқли таъсир кўрсатишни болаларда акс этадиган умумий коммуникатив ҳолат билан мустаҳкамлайди. Мушаклар сафарбарлигини нутқли таъсир этишидан илгарироқ вужудга келтириш маъқулдир. Шундагина мулоқотга болаларда ҳам ички сафарбарлик яратилади, ва унинг одатдаги асослари янада мустаҳкамланади. Бу ўринда нотиқлар учун қуйидаги тавсияномани ўқитувчилар учун ҳам тегишли эканлигини эслаш ўринлидир: мингбар томон бораётган нотиқ-ҳозир ҳамманинг диққати унга қаратилишини сезади. Шунинг учун ҳам, у ташқи кўриниши билан, ўзининг ҳаракатчанлиги, тингловчиларга муҳимроқ ахборотни айтишга тайёрлиги ва бунга ҳоҳиши борлигини ҳам намойиш қилишга интилади. Нотиқнинг юришида хижолат тортиши, журъатсизлиги ёки бефарқлигининг сезилиши жуда ёмондир". (Кан-Калик стр. 125).  Бу мулоқатга тайёргарлик кўришининг умумий "ташқи" манзараси бўлиб, у тингловчиларга мойилликни вужудга келтиришнинг энг зарур созловчисидир.

Педагогик системада-ташаббускорлик педагогнинг энг муҳим коммуникатив вазифаси сифатида намоён бўлади. Табиийки, ташаббус кўрсатиш шакллари турлича бўлади. Улар ҳозирги фаолиятдаги ҳиссиётлар ва билим жараёнида яратилади ва педагогик вазиятларни ўзгариб туриши натижасида улар ҳам ўзгариб боради.

Педагог ташаббускорлиги икки кўринишда бўлиши мумкин: а) педагог очиқдан очиқ фаолият (мулоқат) ташаббускори сифатида намоён бўлади; б) У ўз фаолиятини яширин ташабускори сифатида кўрсатади (ўқувчиларда бирор фаолиятга зарурат туғдириш. Бунда ўқувчилар ўзларини ташаббускор деб ҳисоблайдилар).

Мулоқотда бир томондан ташаббусни қўлдан бермаслик иккинчи томондан эса мулоқотдаги мослашишлар системаси орқали бу ташаббускорликни бошқариш, унга зарур коммуникатив вазият шаклини бериш зарур. Худди шу маънода авторитар ташаббус болалар ташаббусини яратувчи демократик яширин авторитарлик деб фикр юритиш мумкин. 

Педагогик муносабатларнинг бошланғич даврида коммуникатив ташаббускорлик жуда муҳимдир. Педагог синфга нисбатан ўзига хос коммуникатив ҳужумни амалга оширгандагина, коммуникатив устунликда эришиши мумкин.

Роллар позистиясидан унумли фойдаланиш ҳам таъсир кўрсатишни мустаҳкамловчи воситалардан биридир  (баланд келиш, паст келиш, рўпарадан келиш, иштирок этмаслик). 

Роллар позистияси педагогик мулоқотни ранг-баранглигини янада оширади, тарбиячининг сўз билан таъсирини кўп марта мустаҳкамлайди. Педагогик мулоқотда қўлланаётган роллар позистияси қуйидагича талабларга жавоб бериш зарур: а) ҳал этилаётган комуникатив вазифага мос бўлиши; б) педагог ва ўқувчи ўртасида шаклланган ёки таркиб топаётган ўзаро муносабатларга мос бўлиши; в) ўқитувчининг индивидуал-педагогик ижодкорлигига мос бўлиши; г) тарбияланувчиларни индивидуал хусусиятларига мос бўлиши.

Имо-ишора-педагогик мулоқотнинг фаоллаш-тирувчи, унинг таъсирчанлигини оширувчи восита бўлиб, у педагог коммуникатив маданиятининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Имо-ишора таъсир кўрсатишни янада кучайтиради, тинловчиларда маълум ҳиссий кайфият яратади, баён этилаётган ахборотга нисбатан ўқитувчининг шахсий муносабатини билдиради. Имо-ишора аҳамиятли ва маъносиз каби турларга бўлинади. Агар биринчиси педагогнинг нутқли коммуникатсияси самарадорлини оширса, иккинчиси эса ўқувчиларни мулоқот жараёнининг муҳим вазифаларидан чалғитади.

Нотиқ ўз сезгиларини пайқаши бошқаларни қизиқтиришнинг кучли воситаси эканлиги унутмаслиги зарур. Лекин, кўп ҳолларда нотиқ ўз сезгиларини қандай яшириб туришига қараб тингловчиларни жуда тез жонлантириб юбориш мумкин. Шунинг учун ҳам педагогик ўзаро таъсир кўрсатишда мулоқотнинг бошқа воситаларининг аҳамиятини ҳам кўрсатиб ўтиш зарур. Ҳар бир фикрни олдингисидан баландроқ товуш билан бошлаши ҳам педагогик мулоқот таъсир кучини оширувчи воситадир. Бу усул мулоқотда ташаббусни қўлдан бермасликни, ўқувчилар диққатини муҳим нарсага қаратишга ёрдам беради ва  айниқса, янги мавзуни тушунтиришда нутқнинг таъсир этиш бўёқларини ранг-баранг қилади. Бу эса, дарснинг педагогик самарасини янада оширади. Куатишларнинг кўрсатишича, материални зерикарли (бир оҳангда) баён этиш, ўзлаштиришни 35-55 фоизга камайтирган.

Педагогик мулоқотнинг кўп қатламлигини эътиборга олиш ҳам унинг таъсир кўрсатиш кучини оширувчи воситадир. Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида бутун синф билан ва ҳар бир ўқувчи билан, ўқувчи орқали эса бутун синф билан мулоқотда бўлади.  Бир ўқувчи билан мулоқотда бўлган ҳолда (дарсда ниманидир тушунтириш, ишонтириш) ўқитувчи ўз эътиборини тўла ана шу ўқувчига қаратиб қўйиши мумкин эмас. Дарсда алоҳида ўқувчи билан мулоқотни шундай ташқил этиш керакки бундан бошқа барча ўқувчилар ҳам назардан четда қолмаслиги зарур. Фақат шундагина мулоқот, педагогик мулоқот жараёни ўзвий ва системавий бўлади.

3. Педагогик мулоқот-ўзаро таъсир кўрсатишдир

Педагогик мулоқат ижтимоий психологик ўзаро таъсир кўрсатишнинг жамоа системасини ифодалайди. Шунинг учун мулоқатни қуйидаги йўналишларда қатламларга ажратиш мумкин:

Педагогни алоҳида ўқувчи билан мулоқоти;

Педагогни алоҳида ўқувчи орқали бутун синф билан мулоқати

Бутун синф билан бўлган мулоқат;

Педагогни бутун синф орқали алоҳида ўқувчи билан мулоқати.

Дарсда ўқувчилар билан доимий мулоқат қилаётганингизни текшириб кўринг. Бунинг учун қуйидаги схемадан фойдаланинг:

дарсда бир ўқувчи ёки гуруҳ билан мулоқатда бўлиб, беихтиёр бошқаларни назардан чиқариб қўядиган пайтлар бўладими?

ҳар доим дарс давомида ҳамма ўқувчиларни "педагогик назорат" да ушлаб тура олишингизни таҳлил қилинг;

қайси ўқувчи билан қониқарли мулоқот қила олмаганингиз ҳақида дарсдан сўнг мулоҳаза юритинг;

дарсда доим ҳар бир ўқувчи учун мос бўлган индивидуал мулоқот усулларини танлаб олишингизни таҳлил қилинг;

алоҳида ўқувчи билан мулоқотда бўла туриб бутун синф билан мулоқотни амалга ошириш қобилиятингизни текширинг;

фронтал, гуруҳ билан мулоқотда бўлган ҳолда шахсларни ўзаро таъсир кўрсатиш индивидуал мулоқотни ҳам ташқил эта олишингизни текширинг;

дарсда ўқувчиларнинг ўзаро мулоқоти қанчалик мақсадга мувофиқ ҳолда ташкил эта олишингизни ўта таҳлил қилиш;

дарсда ўқувчилар билан руҳий нигоҳ ўрнатиш, даражангизни танқидий баҳоланг, бу жараёндаги камчиликларингизни яққол кўрсатинг.

Болалар билан ўз мулоқотингизни такомиллаштирмоқчи бўлсангиз қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

синфга кириш, тетик ўзига ишонч, ҳаракатчан;

мулоқат бошланишида ўзини тетик, ишчан, ўзига ишончли ҳис этиш;

коммуникатив кайфиятда билиш, мулоқатга тайёргарликни яққол намоён қилинг (ифодаланг);

ҳаракатчанлик билан коммуникатив фаоллик ибалн мулоқотга  ҳиссий тайёргарликни кўрсатинг ва бу ҳолатни ўқувчиларда ҳам вужудга келтиринг;

дарсда зарур ҳиссий кайфиятни яратинг;

дарс давомида ўз сезгилари ва болалар билан бўладиган мулоқатни биргаликда бошқариш (турғун ҳиссий ҳолат, ўз сезгиларини бошқариш қобилияти, кайфиятни бузилмаслиги);

мулоқат самарадорлигини таъминлаш;

мулоқотни бошқариш: илдамлик, ихчамлик, шахсий мулоқот услубини сезиш, мулоқат ва таъсир кўрсатиш бирлигига эришинг;

нутқ: техник, қиёфали, ҳиссий тўлақонлик, юқори маданиятли;

мимика, ҳаракатчан, аниқ педагогик мақсадга мувофиқлиги;

пантамимика: ҳаракатларнинг ифодалилиги, қиёфанинг аниқлиги, ҳаракатларнинг ҳиссиётга бойлиги;

Мулоқатнинг якунли, умумий тавсифи.

Юқоридаги барча "психологик" усуллар асосий шарти-педагоглик касбига қизиқиш, бу  касбнинг моҳиятини тушуниш, болаларга муҳаббат бўлгандагина, қисқача айтганда педагог шахси профессионал-педагогик йўналишига эга бўлгандагина яхши самара беради.

 

 

Таянч иборалар: Педагогик маҳорат, педагогик фаолият, тарбияси қийин болалар, меҳрибон ўқитувчи, ўқувчи, таълим-тарбия жараёни, эътиқод, фидоий, баркамол ўқитувчининг касбий тайёргарлиги, узлуксиз таълим, ижодкорлик

 

       Назорат саволлари

  1. Кишиларнинг ўзаро таъсир этиш усуллари

   2. Коммуникатив ўзаро таъсир самарасини оширувчи воситалар

   3. Педагогик мулоқот ўзаро таъсир кўрсатишдир.  

 

Адабиётлар

 

1. И.А.Каримов. Ўзбекисон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида сўзлаган нутқи. - Тошкент, 1997.

2. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисидаги Қонун». -Тошкент, 1997.

3. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури». - Тошкент, 1997.

4. Абу Али ибн Сино «Тадбири алманозил». - Тошкент, 1993.

5. Абу Наср Фаробий. Бахт-саодатга эришиш йўллари ҳақида рисол. - Тошкент, 1992.

6. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асар, 1- том. - Тошкент, 1968.

7. Абу Райҳон Беруний. Руҳият ва таълим-тарбия ҳақида. - Тошкент, 1992.

8. Аҳроров Ю.А. Педагогик маҳорат фанидан маърузалар матни. -Самарқанд, 2001.

9. Бурхониддин Зарнуджий. Ўқитувчиларга таълим йўлида қўлланма. - Тошкент, 1991.

 

11-мавзу(2-соат) Мулоқот маданияти ва таълим олувчининг психологик фаолияти.

Режа:

 1. Педагогик мулоқот ҳақида тушунча, унинг вазифалари.

 2. Мулоқотнинг индивидуал услуби.

 

1. Мулоқот-педагог фаолиятини энг муҳим профессионал қуролидир.

         Педагогик  мулоқот-қулай психологик муҳит яратиш мақсадида ўқитувчининг ўқувчи билан дарс ва ундан ташқаридаги ҳақиқиий мулоқотидир.

         Нотўғри педагогк мулоқот ўқувчида қўрқув, ишончсизлик туғдиради, диққати, хотираси ва иш қобилиятини сусайтиради, нутқ меъёрини бузади. Натижада, ўқувчиларда стериотип фикрлар вужудга келади. Уларни ўқишга ва мустақил ўрганишга, фикрлашга бўлган қизиқишлар сусаяди. Оқибат натижада, ўқувчиларда ўқитувчига, унин фанига  нисбатан муайян салбий муносабатлар узоқ вақт шаклланиб қолади.

Педагогик мулоқот-ижтимоий-психологик жараён сифатида қуйидаги функтсиялар билан ҳарактерланади: шахсни ўрганиш (билиш), ахборот алмашиш, фаолиятни ташқил этиш.

         Мулоқотни ахборот алмашиш функтсияси-маънавий бойлик ва янгиликлар билан ўртоқлашиш жараёнини таъминлаш билан бирга ўқув-тарбиявий жараённи ривожлантириш учун ижобий иштиёқлар. Ҳамкорликда фикрлаш учун шароитлар яратишдан иборат.

         Роллар алмашиниши ёрдамида мулоқот ўрнатиш эса, уларда у ёки бу ижтимоий шаклланиб қолган ҳатти-ҳаракатни дастурлайди (ўқитувчи-ўқувчи).

         Ижтимоий роллар алмашинуви шахсни ҳар томонлама намоён бўлишини таъминлайди, ниқобни олиб ташлаб бошқа киши ролига кириш ва шу билан инсонни инсон орқали идрок қилиш жараёнига таъсир кўрсатадаи. Ўқитувчилар ўқув-тарбиявий жараёнда шахс-рол шаклидан фойдаланадилар, дарснинг айрим элементларини бажаришга ўқувчиларни таклиф қиладилар, ҳар бир ўқувчини ўқитувчи ролини бажаришга имкон берадилар. Ўз шахси қимматини намоён қилиш ҳам мулоқот функтсияси сифатида намоён бўлади. Бунда ўқувчилар томонидан ўз шахси (мен) ни, қадр-қимматини,  шахсини муносиб баҳолаш ва келажагини тасаввур эта олиш учун интилишларини таъминлаш ўқитувчининг асосий вазифасидир.

         Мулоқотнинг энг муҳим функтсияларидан бири-ҳамдард бўлишдир. У бошқа киши ҳиссиётларини  тушуниш, бошғалар нуқтаи назарини маъқуллаш қобилиятини шакллантириш жараёнида амалга ошади ва  жамоадаги муносабатларни меъёрга келтиради. Бунда ўқувчини, унинг истакларини тушуниш ва бўлар асосида ўқувчига таъсир этиш зарурлиги англаш ўқитувчи учун жуда муҳимдир.

         Мулоқот функтсияларини билиш ўқитувчилар учун дарс ва ундан ташқарида ўқувчилар билан бўладиган мулоқотларни яхлит жараён сифатида ташкил этишга ёрдам беради.

         Дарсга тайёргарлик кўраётганда мулоқотнинг барча функтсияларидан комплекс фойдаланишга эришиш зарур. Дарсни режалаштираётганда фақат ахборот бериш ҳақида эмас, балки ўқувчиларнинг ўз шахсини намоён қилишларини ва ўз шахсий қобилиятини ҳам кўрсата олишга шароит яратишни ҳам режалаштириши зарур.

         Бунда айниқса, ўқитувчи ёрдамига муҳтож бўлган ўқувчиларга алоҳида эътибор бериш, ҳар бир ўқувчини қизиқтириш усулларини, ҳамкорлик ва ижодкорликка асосланган меҳнатни ташкил этишни олдиндан ўйлаб қўйиш лозим. Мулоқот бўйича йирик мутахассис олим Кан-Калик фикрича, профессионал педагогик мулоқот таркиби қуйидагиларлардан иборат:

-синф-гуруҳ билан бўладиган мулоқотни педагог томонидан моделлаш (лойиҳалаш);

-ўзаро таъсир эттиришнинг дастлабки онларида бевосита фаол мулоқот олиб бориш (коммуникатив ҳужум);

-педагогик жараён давомида мулоқотни бошқариш;

-амалга оширилган таҳлил қилиш ва уни келгуси фаолият учун моделлаш.

Мулоқотнинг ҳар бир элементларини муваффақиятли бажариш учун қуйидагиларга эътибор бериш зарур.

Моделлаш босқичи-синф (гуруҳ) ўқувчиларнинг ўзига хос қуйидаги хусусиятларини, уларни билиш қобилиятлари характери, қийинчиликлар эҳтимоллиги, иш суръатини билишни талаб этади.

Дарсга тайёргарлик кўришда унинг мазмунини олдинги дарс мазмуни билан боғлаш ва у фақат ўқитувчи нуқтаи назаридан эмас, балки ўқувчи шахси томонидан ҳам ўйланиб, турли вариантларда тайёрланиши зарур. Бу ҳақда педагогик технологияда батафсил маълумот берилади.

«Коммуникатив ҳужум» - ўз-ўзидан маълум бунда ўқитувчи ўқувчиларни тезда жалб қилиш техникасини билиши, динамик таъсир ва ўзини салобатли қилиб кўрсатиш усулларини эгаллаши зарур.

«Коммуникатив ҳужум» ва «Мия ҳужуми»нинг фарқи нимада?

         Мулоқотни бошқариш босқичида ўқувчилар ташаббусини маъқуллаш, диалогик мулоқот олиб бориш, ҳақиқий шароитга мослаб ўз фикрларига тузатишлар киритиш зарур. Ва ниҳоят, мулоқотни таҳлил қилиш-унинг мақсади, мазмуни ва натижасини таққослашдир.

Табиийки, ўқитувчи мулоқотни, ўқув-тарбиявий жараённи ташаббускори ва етакчиси бўлиши зарур. Бунинг учун қуйидагилар тавсия этилади.:

  -«биз» сезгисини вужудга келтириш;

  -ўқувчиларга таъсир этишда шахс аспектларини киритиш;

  -ўзини синф (гуруҳ) ҳақида ижобий фикрга эга эканлигини ҳис эттириш;

  -фаолиятнинг аниқ мақсадларини кўрсатиш;

  -ўқувчиларнинг ички ҳиссиётларини тушуниш ва уларга буни сездириши;

айрим ўқувчиларги нисбатан шаклланиб бораётган стериотип фикрларни ўзгартириш.

         Буларнинг ҳаммаси ёш ўқитувчи фаолиятида самарали мулоқот ўрнатишда тўсиқларга барҳам беради.

 

Мулоқотнинг индивидуал услуби

Педагоглар томонидан турли типдаги раҳбарларнинг аниқ ижтимоий-психологик қиёфаси яратилган. Уларнинг жамоа билан мулоқот техникаси домио таҳлил қилиб борилади. Ўқитувчи ҳам раҳбар сифатида тарбияланувчилар фаолиятини бошқаради, улар билан турли хил мулоқотда бўлади. Мулоқотнинг ўзаро таъсир этиш функтсиясини эътиборга олган ҳолда  раҳбарлик фаолияти уч услубга бўлинади. Бу услублар А.Н.Лутошкин (Ўзини қандай тутмоқ керак) китобида қуйидагича баён этилган:

1. Авторитар услуб-таранг тортилган камон. Бунда ўқувчилар фаолияти, ким-ким билан ўтириши ва ишлашини фақат ўқитувчи белгилайди. Ўқувчи ташаббусини бўғади, уларни ўзига хос қизиқарли оламда яшашларини тан олмайди. Асосан буйруқ, кўрсатма, йўлланма бериш ва ҳайфсан эълон қилиш билан ўқувчиларга таъсир этади. Ҳатто жуда кам айтиладиган ташаккурномани ҳам буйруқ ва нафсониятига тегадиган оҳангда айтилади: «Бугун жуда яхши жавоб бердинг, сендан буни кутмаган эдим?!». Бундай ўқитувчи ўқувчини хатосини кўрганда унинг устидан кулади ва кўп ҳолларда бу хатоларини тузатиш йўлларини кўрсатмайди. Унинг йўқлигида ўқувчилар иш суръати пасаяди ва ҳатто тўхтаб қолади. Ўқитувчининг фикри бунда кўпроқ бошлиқлик оҳангида сезилади, бошқалар фикрини қабул қилмайди.

2. Демократик услуб (қайтувчи бумеранг). Бу услубда раҳбар ўқитувчи жамоа фикри асосида ишлайди. Ўқитувчи ўз фаолияти мақсадини ҳар бир ўқувчи онгига сингдиришга интилади, муҳокамада барча ўқувчиларни иштирок этишларини таъминлайди. Ўз вазифасини фақат назорат ва тўзатишлар киритишдан эмас, балки тарбиялашдан иборат деб тушунади. Ҳар бир ўқувчи тақдирланади, унда ўзига ишонч ҳислари туғилади. Ўз-ўзини бошқариш ривожланади. Демократик ўқитувчи ҳар бир ўқувчини қизиқиши ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда иш тақсимлашга ҳаракат қилади, фаол ўқувчиларни тақдирлаб боради, ташаббусга кенг имкон беради. Бундай ўқитувчи  ўқувчиларга асосан илтимос, маслаҳат бериш билан мулоқот ўрнатади.

3. Либерал (келишувчи) услуб. Бу анархистик ва кўра-била туриб индамайдиган, ўқувчиларни бебош, тарбиясиз, ялқовликка олиб борувчи услубдир. Ўқитувчи ўқувчилар ҳаёти билан қизиқмайди, унга аралашмайди, жонбозлик кўрсатмайди, масалаларни ҳал қилишга эътиборсиз билан ёндошади, бир-бирига қарама-қарши фикрларни ҳам маъқуллайди, содир бўлаётган воқеаларга жавобгар бўлишдан ўзини олиб қочади. Бундай ўқитувчига ишониш ва унинг ҳақиқий ҳурматига сазовор бўлиш мумкин эмас.

Юқоридаги фикрларга асосланиб педагогик мулоқотни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

--ўзаро ижодий фаолиятга қизиқтиришига асосланган мулоқот;

--ўзаро дўстликка асосланган мулоқот;

--мулоқот-масофа;

--мулоқот-қўрқитиш;

--мулоқот-ҳазил-мутоиба.

Мулоқот маданияти-бошқаларни тушунишга бўлган эҳтиёж ва қобилиятни шакллантириш, ўзини тушунишга эҳтиёж туғдиришдир.

Мулоқотдаги камчиликлар:

эҳтиётсизлик, шахсиятпарастлик, суҳбатдошини ортиқча мажбурлаш;

пассивлик, ўзини жуда юқори ва паст қўйиш;

ҳаддан ташқари жонбозлик кўрсатиш.

 

Таянч тушунчалар: Ўқитишда умумий ёндашув тамойили,актив коммуникация тамойили,педагогик фаолиятни қисмларга бўлиб ўрганиш тамойили

Назорат учун топшириқ ва саволлар

      1.Жисмоний ривожланиш, шахснинг ижтимоий   мақоми, моддий таъминот даражаси мулоқот психологиясига таъсир кўрсатади. Бу ҳақда ўйлаб кўринг.

      2.Педагогик мулоқот ҳақида тушунча, унинг вазифалари.

      3. Мулоқотнинг индивидуал услуби.

 

Адабиётлар

 

1.Pedagogik mahorat. “ Kasbiy pedagogika” yo’nalishi uchun metodik qo’llanma / TATU. Kasbiy pedagogika kafedrasi. – T.: TATU, 2004.

2.Фарберман, Б. Передовые педагогические технологии. Монография  Б. Фабермана. 3 е изд. Т.: Фан АН Руз, 2000.

3. Назарова Т.С. Педагогические технологии: Новый этап эволюции. – Т.: Педагогика., 1997. – № 3.

          4. Кларин М.В. Педагогические технологии в учебном процессе. – М.: Знание, 1989.

 

12-маъруза (2-соат) Педагогик техника ва уни шакллантириш усуллари. Ўқув ва тарбия жараёнида педагог маҳорати.

 

Режа:

 

1. Педагогик техника-ўқитувчи хулқининг ўзига хос шакли.

2. Педагогнинг ташқи кўриниши ва унинг мақсадли йўналганлиги.

3. Нутқ техникаси

 

1. Педагогик техникани эгаллаш усуллари

Педагогик техника усуллар тўплами, нутқ ва мулоқот воситалари эса уни эгаллаш воситаларидир. Педагогика қуйидаги икки гуруҳ йиғиндисидан иборат:

1. Педагог ўз хулқини бошқара олиши:

   а) ўз гавдасини бошқара олиши ( мимикалар,пантамимикалар);

  б)  ҳиссёти ва кайфиятини бошқара олиши (ортиқча руҳий

       чарчашларни йўқота олиши, ижодий ҳиссиётларни вужудга келтира

       олиши);

  в)  ижтимоий-пертсептик қобилиятлари (диққат «юзидан уқиб олиш»,

       кузатувчанлик, тасаввури);

  г) нутқ техникаси нафас олиши, овозини тингловчиларга

      мослашиши, талаффуз тарзи, нутқ суръати.

             Юқоридагиларга қўшимча фикрингиз?

2. Педагогнинг ташқи кўриниши ва унинг

мақсадли йўналганлиги

Педагогик шахс ва жамоага таъсир кўрсатиши бўлиб, у таълим тарбиявий жараённинг технологиясини очиб беради. Унга педагогни дидактик ташкилотчилик, конструктивлик, коммуникатив кўникмалари, қўйиладиган талабларнинг технологик усуллари, педагогик ишларни ташқил этиш ва бошқалар киради.

Ёш ўқитувчилар педагогик техникасида қуйидаги жузъий камчиликлар учрайди:

1. Ўқувчи ёки унинг ота-онаси билан сидқидилдан сўзлаша олмаслик;

2. Асабни тўхтата олмаслик ёки уни ўз ўрнида ишлата олмаслик;

3. Ўзида ишончсизликни енга олмаслиги;

4. Нутқини равон этмаслик;

5. Ортиқча қаттиқ қўллик;

6. Хушмуомала бўлишдан қўрқиш;

7. Жуда тез гапириш (айниқса дарсда);

8. Ортиқча ҳаракат ёки бир жойда қотиб қолиш, қўлларини қаерга қўйишни билмаслик;

9. Ўз гавдасини тутишдаги камчилик (букчайиб, ерга қараб юриш, бефойда қўлиш, ортиқча ҳаракат)  турли жисмларни қўлида айлантириб юриши.

Товушдаги камчиликлар: монотон-бир оҳангни зерикарли, нутқнинг ҳаётий эмаслиги, ифодали ўқиш  малакасини йўқлиги (дикстия).

Нутқдаги камчиликлар: аниқ талаффуз тарзининг йўқлиги, хона учун зарур товуш қаттиқлигини танлай билмаслиги.

Юқоридаги камчиликлар  ўқитувчи учун ўқувчиларга  самарали таъсир этишга ҳалақит беради. Уларга талабалик даврида барҳам бериши, бўлажак муҳандис-педагоглар учун жуда аҳамиятлидир. Бунга махсус машқларни мустақил равишда такрорлаш натижасида эришилади.

Тарбиячининг ташқи кўриниши эстетик жиҳатдан ифодали бўлиши зарур. Ташқи кўринишга бефарқ қараш ҳам, унга ортиқча зеб бериши ҳам тарбиявий ишида зарарлидир.

Ўқитувчи сочининг таралиши, костюми, кийимдаги тақинчоқлар ҳам ҳар доим педагогик мақсад вазифасига-тарбияланувчи шахси шаклланишишга самарали таъсир этишга қаратилган бўлиши керак. У зеб-зийнат тақиб юришга, косметикага хуқуқи бўлса ҳам, меъёрга амал қилиши ва ҳолатни тушуниши зарур. Тарбиячининг эстетик ифодаси унинг юз ифодасидан, очиқ кўнгиллигида, ҳаракатидаги вазминлик ва ихчамлигида, имо-ишорасининг ҳақиқийлиги ва ўқувчига эътиборлилиги, ўз танасини тутишида ва тутишида билиниб туради. Афтини тириштириш, пала-партишлик, имо-ишоранинг сунъийлиги, бўшангликка йўл қўйиши мумкин эмас. Ҳатто, хонага қандай киришингиз, болаларга қандай қарашингиз, саломлашишингиз, стулни қандай суришингиз, хонада юришингиз-бу  «майда-чуйдаларнинг» ҳаммаси сизни болага таъсир кўрсатадиган кучингиздир.

Вазмин, хушмуомала, ўзига ишонган тарбиячи энг кучли тарбиячидир.

     Талабаларга ўз ҳиссиётингизни намойиш қилишни доимий деб

         ҳисоблайсизми?

Ўқитувчининг ташқи кўринишиаг қуйидаги талаблар қўйилади:

а) ўз ҳиссий ҳолатларини бошқара олиши. Педагогнинг ўқувчилар билан бўладиган мулоқоти, расмий характерига эга бўлганлиги учун, «мушаклар сиқилиши», ўзига ишонмаслик, танглик сезгиларини вужудга келтиради. Ўқитувчилар доимо ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик назоратида ишлайди. Бу-ўқитувчи фикрининг қатъийлигига, овоз аппарати ҳолатига жисмоний ҳолатига (оёқларнинг қотиб қолиши, қўлларни таёққа ўхшаб қолиши) руҳий ҳолатига (кулгили ҳолда қолиши ўзини уддалай олмайдиган бўлиб кўриниши) таъсир этади. Бўларнинг ҳаммаси бўладиган машғулотга ўзини психофизик нуқтаи назардан мослаш, мулоқат пайтида ўзининнг ҳиссий ҳолатларини бошқара олишини талаб қилади.

Ўзини ростлаш қобилиятини қуйидаги тест ёрдамида текшириб кўриш мумкин:

Сизни кайфиятингиз ва руҳий ҳолатингизга оид қуйидаги саволларга «Ҳа» ёки «Йўқ» жавобини беринг.

- Сиз доим ўзингизни вазмин тута оласизми?

Сиз табиатан жўшқин кайфиятга эгамисиз?

Синфда дарс ўтаётганингизда ва уйда сиз доимо эътиборли ва сергакмисиз?

Сиз ўз ҳиссиётларингинзни бошқара оласизми?

Сиз яқин кишиларингиз ва ўртоқларингиз билан хушмуомала ва эътиборлимисиз?

Янгиликни жуда тез ўзлаштирасизми?

Сизда қутулиш зарур бўлган зарарли одат йўқми?

- Бирор вазиятдан сўнг сиз «ўзимни яхшироқ тутишим керак эди», деб афсусланмайсизми? «Ҳа» ва «Йўқ» ларни ҳисоблаб, хулоса ясанг. Агар ҳамма жавоблар ижобий бўлса, у сизни вазминлигингизни, ўзингизни бошқара олишингизни ёки ўзингизни юқори баҳолаганингизни билдиради. Агар ҳамма жавоблар салбий бўлса, бу сизни бесарамжонлигингизни, ўзингизга ишона  олмаслигингизни, бошқаларга танқидий муносабатда бўлишингизни билдиради.

«Ҳа» ва «Йўқ» лар аралашган жавоб, ўзингизни камчиликларинигизни била олишингизни кўрсатади, бу ўз-ўзини тарбиялашга қўйилган дастлабки қадамдир. Ўз-ўзини созлашни билиш, ўз-ўзини тарбиялаш учун дастлабки йўналишдир.

Ўз-ўзини созлашнинг энг муҳим усуллари қуйидагилардан иборат:

хушмуомалалик ва келажакка ишонч билан қарашни тарбиялаш;

ўз хулқини назорат қилиш (мускуллар зўриқишини ростлаш, ҳаракат, нутқ ва нафас олишни ростлаш);

фаолиятнинг бирор турида ҳордиқ чиқариш (меҳнат терапеяси, мусиқа терапеяси, китоб ўқиш, ҳазил мутоиба);

ўз-ўзини ишонтириш, ихлос қилиш.

Руҳий барқарорликни тарбиялашда В.А.Сухамлинскийнинг қуйидаги фойдали маслаҳатларидан фойдаланиш маъқулдир:

ортиқча бадқовоқ бўлмаслик;

бошқалар нуқсонларини ошириб кўрсатмаслик;

ҳазил мутоиба мойил бўлиш;

хушмуомалали бўлиш ва келажакка ишонч билан қараш.

Бундай сифатларни эгаллаш шартлари қуйидагича: ўз касбини жамиятдаги ўрнини онгли равишда тушуниш, бурч сезгисини устунлиги,  педагогик зийраклик, ҳиссий сезувчанлик ҳамда ўзини таҳлил қилиш ва  тўғри баҳолаш.

Дарсга тайёргарлик кўраётган ва ўзида ишончсизлик, қўрқинч сезаётган ёш ўқитувчи жисмоний ва руҳий эркинликка эришиш мақсадида қуйидагича релаксатсия сезгиси (тренинг) ни ўтказишлари тавсия этилади.

а) Мен тинчман, мен ишонч билан дарс бераяпман, болалар мени тингламоқдалар. Дарсда ўзимни бемалол ҳис этаман. Мен дарсга пухта тайёрланганман. Дарс қизиқарли, болаларни танийман ва кўриб турибман. Мен дарсни яхши тугатаман. Мен билан бўлиш болалар учун ниҳоятда қизиқарли. Мен ўзимга ишонаман ва тетикман. Мен ўзимни бошқара оламан. Кайфиятим яхши, ўқитиш жуда қизиқарли. Ўқувчилар мени ҳурмат қиладилар, талабларимни бажарадилар. Дарсдаги меҳнат менга ёқади, мен ўқитувчиман.

б) Пантамимика-бу гавда, қўл ва оёқларнинг ҳаракатидир. У асосий фикрни ажратиб кўрсатишга имкон беради. Яққол қиёфаларни гавдалантиради. Ўқитувчи дарсда ўқувчилар олдида тўғри туриш ҳолатини машқ қилиш керак (оёқлар оралиғи 12-15 см, ўнг оёқ бироз олдинда), барча ҳаракатлар ўзини оддийлиги ва нафислиги билан ўқувчилар эътиборини тортиши зарур. Гавда тутиш эстетикаси: олдинга-орқага тебраниш, оғирликни бир оёқдан иккинчи оёққа ўтказиб туриш, стул суянчиғига таяниб туриш, бошни қашлаш, қўлда бирор буюмни айлантириб туриш, бурунни артиш, қулоқ қашлаш каби зарарли одатларга йўл қўймайди. Ўқитувчи гавдасининг ҳаракати чегарали ва босиқ бўлиши, ортиқча силкиниш ва кескин ҳаракатлардан ҳоли бўлиши зарур.

в) Мимика-юз мускуллари орқали ўз сезгиси, фикри, кайфиятини ифодалашдир. Ўқитувчининг юз ифодаси ва қараши баъзан ўқувчиларга сўздан ҳам қаттиқроқ таъсир кўрсатади. Жест ва мимика ахборотнинг ҳиссий аҳамиятини оширади, уни пухтароқ ўзлаштирилишини таъминлайди. Ўқувчилар ўқитувчи кайфияти ва муносабатини унинг юзидан «уқиб» турадилар. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг юзи, унинг сезгиларини ифодалаш билан бирга, уларни яшириб туриши ҳам муҳимдир. Оила ташвишлари, ташқаридаги келишмовчиликларни дарс пайтида ўқитувчи ўзининг юз ифодасида билдирмаслиги керак. Пиёда юриш, дам олиш, китоб ўқиш билан руҳий зўриқишларни бартараф қилинади. Юз ифодаси ва ҳаракатлар фақат дарс мақсадига, ўқув-тарбиявий ишни яхшилашга йўналтирилиши зарур. Юз ифодасида кўзлар муҳим ўрин тутади. «Жозибасиз кўзлар маъносиз қалбни акс эттиради» (К.С.Станиславский).

Ўқитувчи юз мускулларини ва кўзларини тез-тез ҳаракатлантиришдан, шу билан бирга уларни бирдай қотиб қолишидан эҳтиёт бўлиши керак. Ўқитувчи нигоҳи ўқувчиларга қаратилган бўлиши, бевосита кўриш контактини вужудга келтириши зарур. Девор, дераза ва шипга қараб туришдан сақланиши зарур. Баоча ўқувчиларни диққат марказида ушлаб туришга интилиши зарур.

Нутқ техникаси

Ўқитувчининг такомиллашган нутққа эга бўлиши, ўқув материалини ўқувчилар томонидан пухта ўзлаштирилишини таъминлаш гаровидир. Болалар ўқитувчи нутқига жуда эътибор берадилар. Бирор ҳарф ёки товушни нотўғри айтилиши қўлгига сабаб бўлади. Бир оҳангдаги нутқ-тезда чарчатади. Индивидуал суҳбат пайтидаги баланд овоздан ўқувчи ўзини алданаётгандек ҳис этади. Бу ўқитувчга ишончсизлик билан қараш ҳисларини уйғотадаи. Айрим мутахассислар товуш ва унинг тембри туғма хусусият деб айтишади. Лекин ҳозирги экспериментал физиология товуш сифатини ўзгартириш мумкинлигини тасдиқлайди. Бугунги кунда нутқ техникаси бўйича бир неча машқ комплекслари шилаб чиқилган. Улар асосан театр педагогикаси тажрибасига асосланган бўлиб, сўзлашиш пайтида нафас олиш, товуш ҳосил қилиш  ва уни маъниоли ифодалаш малакаларини такомиллаштиради, бу эса ўқитувчига ўз сўзи мазмунини ўқувчиларга янада тўлақонлироқ қилиб етказишга имкон беради.

а) Нафас олиш. Нафас олиш организмга ҳаёт бағишловчи физиологик функтсияни бажаради. Шу билан бирга нутқнинг энергия базаси бўлиб ҳам ҳисобланади.

Нутқ сўзлаётганда нафас олиш фонатсион нафас олиш деб аталади (ренго-товуш). Кундалик ҳаётдаги нутқ асосан диалог шаклида бўлади. Шунинг учун ҳам нафас олиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Дарс давомида ўқитувчи жуда кўп гапиради, янги мавзуни тушунтиради, маърўза ўқийди. Агар ўқитувчи нафас олиш техникасини яхши эгалламаган бўлса, унинг қон томирларини уриши тезлашиб, юзини қизариб кетиши, нафас қисиши содир бўлиши мумкин.

қайси мушакларнинг иштирок этишига қараб нафас олиш 4 турга бўлинади:

Юқори нафас олиш-елкаларни кўтарилиб тушиши ва кўкрак қафасининг юқори қисми иштирокида ҳосил қилинади. Бу бўш, юзаки нафас олиш бўлиб, унда фақат ўпканинг юқори қисми иштирок этади;

Кўкрак қафасоқовурғалар ўртасидаги мушаклар ёрдамида ҳосил қилинади. Бунда кўпроқ нафаснинг кўндаланг ҳажми ўзгаради. Диафрагма кам ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам нафас чиқариш кучсиз бўлади.

Диафрагма иштирокидаги нафас-кўкрак қафаснинг бўйлама ҳажмини ортиши ҳисобига вужудга келади. Бунда диафрагма қисқаради.

Диафрагма-қовурғали нафас-диафрагманинг қисқариши, қовурғачалар оралиғидаги нафас мушаклар ҳамда қорин мушаклари иштирокида вужудга келади.

б) Товуш-чиқарилган ҳавони ҳиқилдоқдан ўтиш пайтида овоз пардаларнинг тебраниши натижасида вужудга келади. Товуш ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан ҳарактерланади:

товуш кучи-товуш аппарати органларининг  фаол ишлашига боғлиқ. Чиқарилаётган ҳаво оқимининг товуш тирқишига бўлган босими қанча катта бўлса, товуш ҳам шунча кучли бўлади;

товуш пардози-товушни ўзоқ масофага узатилиши ва қаттиқлигини созлай олишини билдиради;

товушнинг ихчамлиги ва ҳаракатчанлиги-унинг мазмунига, тингловчиларга мослаб ўзгартира олиш қобилиятини билдиради;

диапазон-товуш ҳажми бўлиб, унинг чегараси энг юқори ва қуйи оҳанглар билан белгиланади. Диапазоннинг қисқариши нутқни бир оҳангли  (зеркарли) бўлиб қолишига сабаб бўлади. Бир оҳангда гапириш ахборотни идрок қилишни сусайтиради, уйқуни келтиради.

тембр-товуш рангдорлиги, ёрқинлиги ҳамда унинг юмшоқлиги ва алоҳидалигидир.

в) диктсия-аниқ талаффуз қилиш. Талаффузнинг аниқлиги ўқитувчи учун профессионал зарурат бўлиб, ўқитувчи нутқини ўқувчилар томонидан тўғри тушунилишини таъминлайди. Талаффузнинг аниқлиги айтилаётган сўз, бўғин ва товушларнинг қатъий аниқлигидир. У нутқ аппарати барча аъзоларини (лаблар, жағ, тишлар, юмшоқ ва қаттиқ танглай, кичик тил, кёкирдак, томоқ орқа девори, товуш найчалари) биргаликда ишлашига боғлиқдир. Тил, лаблар, юмшоқ  танглай, кичик тил, ва пастки жағ нутқда фаол иштирок этади. Шунинг учун ҳам уларни машқ қилдириш муҳим аҳамиятга эгадир.

Аниқ талаффуз қилишни такомиллаштириш-артикулястия-нутқ органларини ҳаракатлантириш орқали вужудга келтирилади. Артикулястия гимнастикаси икки турга бўлинади. Биринчиси нутқ аппаратини дастлабки машқлари ва иккинчиси ҳар бир унли ва ундош товушларни тўғри айтишга ўргатувчи машқлар (ифодали ўқиш, тез айтишлар).

г) Ритмика-бу айрим сўз ва бўғинларнинг айтилиш муддати ва тўхталиши, нутқ ва ифодаларнинг  навбат билан ўз ўрнида ишлатилишини билдиради.

Ритм нутқнинг энг асосий қисмидир, чунки «Нутқ оҳанги» ва тўхтамлар ҳам тингловчиларга  беихтиёр ўзгача ҳиссий тасир кўрсатади. К.С.Станиславский «қуруқ сўз» новдан тушаётган нўхатдек ёпирилиб чиқади, маъноли сўз эса худди симоб тўлдирилган шарча каби аста-сёкин шаклланади. Берилаётган билимларнинг қийин қисмини ўқитувчи аста-сёкин тушунтиради ва сўнгра янада тезроқ гапиришга ўтиши мумкин.

 

      Нутқ техникасига эришиш учун хафтасига 15 км тоза   

            ҳавода югуриш натижаси?

Таянч тушунчалар: Мимика, товуш, ритмика,дикция, нутқ динамикаси, метонимия, нутқнинг ифодалилиги

 

Назорат саволлари

1. Педагогик техника-ўқитувчи хулқининг ўзига хос шакли.

2. Педагогнинг ташқи кўриниши ва унинг мақсадли йўналганлиги.

3. Нутқ техникаси

 

Адабиётлар

1.Pedagogik mahorat. “ Kasbiy pedagogika” yo’nalishi uchun metodik qo’llanma / TATU. Kasbiy pedagogika kafedrasi. – T.: TATU, 2004.

2.Фарберман, Б. Передовые педагогические технологии. Монография  Б. Фабермана. 3 е изд. Т.: Фан АН Руз, 2000.

3. Назарова Т.С. Педагогические технологии: Новый этап эволюции. – Т.: Педагогика., 1997. – № 3.

         4. Кларин М.В. Педагогические технологии в учебном процессе. – М.: Знание, 1989.

 

13-маъруза (2-соат) Педагог меҳнатини ташкил этишнинг илмий асослари.

 

         Режа:

1. Ақлий фаолиятни бошқариш.

2. Дарсдаги фаолиятнинг турлари

 

         Дарс жараёнида ўқувчилар билим фаолиятини бошқариш бир неча омилларга боғлиқ. Уларнинг энг асосийларидан бири ўқувчиларни ўз фанига қизиқтира олишдир. Олимлар таъкидлаганидек, фақат қизиқишгина психик жараёнлар ва уларнинг идрок, диққат, хотира, тафаккур ва ирода каби функтсияларига ижобий таъсир кўрсатади.                                                                                                     

         Таълим-тарбия жараёнида ўқувчининг билишга оид қизиқишлари кўп қиррали қиёфаларда намоён бўлади: ўқувчини ҳаракатчан ва қизиқувчанлиги, ўқувчининг айрим ўқув фаолиятига шунингдек, умуман ўқишга бўлган мотивлари, ўқувчи шахсининг ўзига хос белгилари ва унинг йўналишини қарор топиши ана шулар жумласидандир.

Ўқувчи ёш даврига хос табиий фаоллиги, бирор бир ақлий қизиқиш билан қамраб олинмаса, уни қайси томон бошлаб кетишини олдиндан айтиш қийин. Шунинг учун ҳам К. Д. Ушинский "зўрлаш ва мажбурлашга асосланган ўқитиш" ўқувчининг ақлий ривожланишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Шуни таъкидлаш лозимки, қизиқишлар ва мотивлар ўқувчилар ўқув фаолиятларининг шаклланиш даражасига қараб шахснинг шакллантирувчи (ўқувчининг назарий фикри, ўқиш фаолиятини ўқувчи шахси учун аҳамияти) дастлабки омиллар билан ўзаро мураккаб муносабатларда намоён бўлади.

Хўш, ўқувчиларнинг ўқишга (билишга) бўлган қизиқишларини шакллантириш шартлари қандай? Моҳир ўқитувчи уларни дарсда ўқувчиларда шакллантириш учун нима қилиши керак? Ўқув фаолиятини фаоллаштириш ва ўқишга бўлган қизиқишларни доимо ривожлантириб бориш учун нима қилиш керак?

Моҳир ўқитувчи ўқувчиларда ўқишга бўлган қизиқишларни шакллантириш ва доимо ривожлантириб бориш учун қуйидагиларга амал қилиши муҳимдир:

1. Ўқувчиларни билишга интилишини, фанга умуман олганда ақлий меҳнатга қизиқишларини ривожлантириш ўқув жараёнини шундай ташкил этилишини таъминлайдики, унда ўқувчи фаол ҳаракат қилади, мустақил изланиш ва янги омилларни "кашф этиш"га, муаммоли вазиятларни ўзи ҳал этишга интилади.

2. Ўқув фаолияти бошқа фаолиятлар каби фақат турлича бўлгандагина, қизиқарли бўлади. Бир хил усулда ахборот бериш ва бир хил усулдаги ҳаракатлар тез орада зерикишни вужудга келтиради.

3. Фанга бўлган қизиқишни шакллантиришда бу фанни ва унинг айрим қисмларини ўрганишнинг зарурлиги, муҳимлиги ва мақсадга мувофиқлигини ўқувчиларга англатиш жуда зарурдир.

4. Ўтилаётган материал олдинги материал билан қанчалик кўпроқ боғлаб тушунтирилса, у ўқувчиларга шунчалик қизиқарлироқ туюлади. Ўқув  материалини ўқувчиларни қизиқтирадиган нарсалар билан боғлаб тушунтириш ҳам, уларни дарсга қизиқтиришда муҳим рол ўйнайди.

5. Ўртача қийинликдаги ўқув материали ҳам ўқувчиларда қизиқиш уйғотмайди. Ўқув материали бир оз қийинроқ, лекин ўқувчилар кучи етадиган бўлиши керак.

6. Ўқувчилар бажарган ишларни тез-тез текшириш ҳам уларни фанга бўлган қизиқишини уйғотади.

7. Ўқув материалининг аниқлиги, ҳиссиётга бойлиги, ўқитувчининг завқланиб гапириши ҳам ўқувчига, уни фанга бўлган қизиқишини ортишига жуда катта таъсир кўрсатади.

              Юқоридаги таърифларда ўқитувчини қайси  жиҳати яққол кўзга ташланади?

         Илғор ўқитувчилар ўқитиш методларини танлашга алоҳида эътибор берадилар. Ўқувчиларнинг фронтал, дифферентсиялашган ва якка тартибдаги фаолиятлиларининг умумий жиҳатлари кўпроқ  бўлсада, уларни ташқил этиш ўқитувчидан ўзига хос ижодий ёндошишни талаб қилади. Ўқувчилик фаолиятининг объектини таркиби ва ўзига хослиги унинг ҳар бир аниқ вазиятга ижодий ёндошишини тақозо қилади. Агар бутун синф, гуруҳ ва алоҳида шахсга нисбатан бир хил метод билан таъсир кўрсатилар экан, унда тарбияси ҳам, ижодий ёндошиш ҳам барбод бўлади.

Айрим ҳолларда ўқишга қизиқтирувчи методлардан, бошқа ҳолларда эса бурч ва жавобгарликни ҳис этишни рағбатлантирувчи методларга кўпроқ эътибор бериш тавсия этилади. Тажрибали ўқитувчилар ўтилаётган мавзуни халқ хўжалиги масалаларини ҳал этишдаги аҳамиятига оид қизиқарли мисоллар келтирадилар, дидактик ўйинлардан, ўқувчилар фаоллигини рағбатлантирувчи турли усуллардан фойдаланадилар. Лекин ўқувчи фаолиятида ҳамма нарсани равшан ва қизиқарли ҳолда тасаввур этиш қийин. Шунинг учун ҳам ўқитувчи ўқувчиларда пайдо бўладиган қийинчиликларни енгиш учун ўзига ирода ва қатъийликни ҳам таркиб топшириши зарур.

Дарсдаги фаолиятнинг турли-туманлиги ҳақида

         Моҳир педагоглар маъруза, семинар, мунозара, конферентсия, ўқув саёҳати, ўқувчи-маслаҳатчилар ёрдамида мустақил дарс, кўрик-конкурс каби дарс турларидан фойдаланишга алоҳида эътибор берадилар.

Ўқитувчининг моҳирлиги юқорида кайд қилинган ноанъанавий дарс турларини ўтиш техникасининг эгаллашида намоён бўлади.

Ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришда маъруза дарсларнинг аҳамияти каттадир. Тажрибанинг кўрсатишича, маърузани бошлашдан олдин бу материални ўрганишда кўзланган аниқ мақсадни таъкидлаш лозим. Сўнгра билимларни эгаллаш ғояни исботлаш, оқилона ҳаракат усулларини танлаш принтсипларни кўрсатиш зарур. Шундан сўнгина мавзуни моҳиятини очиб берилади.

Ўз ишига ижодий ёндошадиган ўқитувчилар маъруза давомида диалог, савол-жавоб, қайтариш, зиддиятли вазиятлар, ўхшатишлар ва бошқа фаолият турларидан унумли фойдаланадилар.

Ўқувчиларга янги билимларни ва қонуниятларни кашф этиш  билан боғлиқ бўлган ақлий фаолиятни ривожлантиришда семинар дарслар муҳим аҳамият касб зтади. Илғор ўқитувчилар тажрибаларида таъкидланганидек, семинар дарсда энг қолоқ ўқувчи ҳам бошқа турдаги дарсда уддалай олмайдиган миқдордаги ақлий иш бажарар экан. Машғулотлар одатдагидан ташқари ноанъанавий усулларда олиб борилади. Баъзан у мунозара ёки суҳбат шаклида бўлиши мумкин. Лекин ўқув материали аниқ ва ишонарли қилиб баён этилади.

Илғор ўқитувчилар иш тажрибасида мунозара дарслар ҳам муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. Ўқитувчиларни таъкидлашларича, мунозара дарсларни ўтиш жуда катта моҳирликни талаб этади. Бунда энг аввало ўқувчилар фикрларини таққослаш ва уларнинг фикрларидаги қарама-қаршиликларни аниқлаш муҳимдир. Лекин дарснинг бу турини ҳар доим қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки биринчидан, ҳамма мавзулар ҳам мунозарабоп эмас, иккинчидан мунозарага тайёргарлик кўриш ўқитувчидан жуда кўп вақт талаб қилади.

Табиат қўйнида ёки ишлаб чиқариш шароитида ўтиладиган дарслар ҳам ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишларини ортишида муҳим рол ўйнайди

Дарснинг ноанъанавий шаклларидан бири кўрик-конкурс дарсидир. Бунда синф (гуруҳ) ўқувчилари 3-4 тадан гуруҳларга бўлиниб, мавзуни мустақил ўзлаштириб дарсни ўзлари баён қиладилар. Дарснинг бу тури мусобақа шаклида ўтказилгани учун ҳар бир ўқувчи унга сидқидилдан астойдил тайёргарлик кўришга интилади. Баҳолашда ҳам гуруҳдаги барча ўқувчилар иштирок этадилар. Бунда дарснинг мазмуни, методик таъминоти, материални тушунтиришни ўзига хослигига алоҳида эътибор берилади. Ўқувчиларни гуруҳчаларга бўлиниб ишлашлари эса уларни жамоада ҳамкорлик билан ишлашга, ўзаро ёрдам беришга ўргатади.

Муаммоли ўқитиш бунёдкор ва илғор ўқитувчиларнинг тажрибасиз ўқитувчидан тубдан фарқ қилувчи томонлари қуйидагилардан иборат: Тажрибаси бўлмаган ўқитувчилар дарсда ўқувчиларга асосан билимларни тайёр ҳолда берадилар. Бундай ўқитувчилар дарсда кўпроқ ўқув материалини ўқитувчи тушунтиришидан ёки дарсликдан ўқувчиларнинг ёд олишига ҳаракат қиладилар. Баъзи ўқитувчилар эса "ҳаммабоп" комбинатсиялишган дарсга ўта берилиб кетадилар ва бир хил андоза бўйича ишлайдилар. Албатта, бу ўқитишдаги муаммони излаб топиш ва муаммоли вазиятлар яратишдан осон. Баъзи ўқитувчилар эса ривожлантирувчи таълим моҳиятини тўла-тўкис тушуниб ета олмайдилар. Улар етарли даража дидактик ва умумпедагогик маълумотларга эга эмаслар. Натижада муаммоли ўқитишни жорий этишда муваффакиятсизликка учрайдилар.

М. И. Махмутов таъкидлаганидек, ҳозирги замон ўқитувчилари учун муаммоли методни жорий этиш қийинчилик туғдиради, чунки «ўқув дастурлари ва дарсликлар» анъанавий педагогик тафаккур асосида, эскириб қолган дидактика ва методикага асосланган. Ўқув материалини баён этиш мантиғи эса уни батафсил (ипидан-игнасигача) тушунтиришни талаб қилади ва ўқувчиларнинг мустақил ижодий фаолиятларига деярли эътибор берилмайди.

Моҳир ўқувчилар, ўз ишининг усталари учун эса ўқувчилар билан демократик услубда мулоқот қилиш ва ўқувчиларнинг ижодий тафаккурларини ривожлантирувчи муаммоли методлар системасини қўллаш характерлидир. Улар билимларни ўзлаштиришни барча босқичларида муаммоли вазият яратишга эришадилар. Улар ўқувчиларнинг формула ва қонунларни, сон-саноқсиз рақамлар ва исмларни, юзлаб қоида ва таърифларни сохта ёд олишларини, уларнинг хотираларини ҳаётда керак бўлмайдиган нарсалар билан тўлдириб банд қилишни қоралайдилар.

Моҳир ўқитувчи дарс ўтиш методикасини доимо такомиллаштириб боради. Муаммони қўяр экан ўқувчини уни ҳал  қилишидаги ички зиддиятларни, овоз чиқариб мулоҳаза юритади, ўз фикрларини баён қилади ва уларни муҳокамага қўяди. Содир бўладиган эътирозларни олдиндан бартараф қилади, ҳақиқатни тажрибада (уни намойиш қилиб ёки олимлар ўтказган тажрибалар асосида) исботлайди. Ўқитувчи ўқувчилар олдида илмий тафаккўр юритиш йўлларини намойиш қилади. Ўқувчиларни илмий изланиш ёрдамида ҳақиқат томон йўллайди, уларни бунда иштирокчи бўлишларини таъминлайди.

Бунёдкор ўқитувчилар муаммоли ўқитишга алоҳида эътибор берадилар. Масалан, В. Ф. Шаталов ўқувчиларга жуда кўп масалалар ечтиради ва назарий билимларни амалда қўллаш малакаларини шакллантиради. Агар ўқитувчининг тушунтириши, қўлланиладиган таянч сигналлар, схемалар ва конспектлар уларни хотираларини ривожлантирса, масалалар ечиш эса уларнинг тафаккурини ўстиради, математик мантиқий фикрлаш эса мустақил фаолиятда таркиб топтирилади. Ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришда таянч сигналлар тузиш, "очиқ фикрлар дарслари", олимпиадада иштирок этишлари муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Бунёдкор ўқитувчилар фикрича муаммоли ўқитиш ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллигини, уларни эркин фикрлашларини таъминлайди. Илғор ўқитувчилар ўқув материалини блоклар бўйича бериш, умумийликдан хусусийликка, қонунлардан ходисаларга томон йўналишга асосланган принтсиплардан оқилона фойдаланадилар. Шундай қилиб, бунёдкор ўқитувчилар муаммоли вазият амалиётини янги бир поғонага кўтарадилар. Уларнинг тажрибалари замонавий дарсга ёндашиши, уни ташқил этишни янгича тушунишга асос яратди. Бу бевосита муаммоли ривожлантирувчи ўқитишга бевосита боғлиқдир. 

Бунёдкор ўқитувчининг дарс ўтиши ҳозирги янги педагогик

 технологиялар ўтиладиган муаммоларни ўзида мужассам қила оладими?            

Ижодий характерга эга бўлган масалалар

Моҳир ўқитувчи дарси-бу педагогик ва ўқувчининг ҳамкорлигидаги меҳнати, маданий тафаккур лабораториясидир. Бундай дарс ўқувчиларда қизиқиш, синчковлик, билимга оид эҳтиёжлари намоён бўлади. Ўқувчилар савол берадилар ва улар ўзлари жавоб излайдилар, тафаккурларини ишлатадилар, ўқишдаги ўзларининг кучларига мос бўлган қийинчиликларни енгишга ўрганадилар.

Анъанавий дарсда одатдагидек, ўқитувчи савол беради, ўқувчилар эса фақат дарсликларга асосланган ҳолда жавоб берадилар. Шунинг учун ҳам гўёки ҳақиқат ўқитувчилар ва дарслик муаллифлари томонидан кашф этиб қўйилгандек туюлади. Яна нимани излаш керак? Бу излаш нима учун керак? Ҳақиқат аниқланган, фақат уни идрок қилиш, ёдда сақлаш ва сўзлаб бериш зарур холоску. Бундай тушунча дарсларда зерикиш, дангасалик ва оқибатда маънавиятсизликка олиб келади.

Ўқувчиларни фаоллигини ва изланувчанлигини муаммоли ўқитишни амалга оширишда моҳир ўқитувчилар ўқувчиларга бериладиган савол ва топшириқлар системасини ўйлаб топадилар. Улар тўзган саволлар лўнда, қисқа ва аниқ бўлади. Улар ўқувчиларни қизиқувчанлигини ва мустақил фикрлаш қобилиятларини режалаштириб қолмай, балки уларни ижодий қобилиятларини ҳам ривожлантирадилар. Уларни тартиб қоидага риоя қилишларига, ихчам бўлиш руҳида ҳам тарбиялайдилар. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, илмий изланишлар кўрсатганидек, ёш ўқитувчиларни ўқувчиларга берган саволларининг 80 фоизи фикрлашни талаб этмайди. "Буни номи нима?", "Бу қайси йилда бўлган эди?", "Сифатни таърифини айт!" ва бошқалар ана шундай самарасиз саволларга мисол бўла олади. Албатта, механик хотирани ишлатиш, уни ривожлантириш зарур, лекин шу билан бирга ўқувчиларнинг билишдаги фаоллигини, тафаккўри ва диққатини ҳамда ривожлантириш зарурлигини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Ўқувчиларга бериладиган саволлар қарама-қарши, исбот талаб қилувчи фикрларга бой, мавжуд билимлардан, фақат муайян ҳолатда зарурини танлаб ишлатиши, таъминлайдиган билимларни амалда қўлланилиши лозим.

Дарснинг сифати

Кўзланган вазифаларнинг бажарилишини баҳолаш натижасида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини эгаллаш даражаси аниқланади. Агар эришилган натижа ўқувчининг энг юқори имкониятлари даражасида бўлса, кўзланган мақсадга эришилганлик самараси ва сифати энг мақбўл деб ҳисобланади.

Дарснинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ўқитувчи учун моҳирлик устахонаси, машғулотни ташкил этишнинг энг самарали шакл ва методларидан онгли равишда фойдаланиш шарти бўлиб ҳисобланади. У дарсда нималарга эришди, нималарга эриша олмади, муваффақиятсизликни сабаби нима ва уни бартараф қилиш йўллари қандай, педагогик маҳоратни янада такомиллаштириш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш кераклиги ҳақида яққол тасаввур ҳосил қилади. 

Дарс сифатини анъанавий усулда: сўраш, тушунтириш-мустаҳкамлаш ва уй вазифаси схемасида аниқлаш ҳам мумкин. М. И. Махмутов бундан фарқли ҳолда замонавий дарс сифатини "кенг" ва "тор" мазмунда, дидактик категория ва таркибий тузилиши қисмлари бўйича таҳлил қилиниши лозимлигини таъкидлайди.

Дарсни дидактик категориялар бўйича таҳлил қилиш қуйидагиларга аниқлик киритишни англатади:

- Дарс дидактик принстиплар ва ўқув тарбиявий жараённи ташқил этиш талабларига жавоб бердими?

- Умуман олганда, дарс таркибий тузилиши ва шу жумладан, унинг ички ва ташқи таркибий тузилишлари қандай бўлди?

- Ўқитиш методларини кўргазмалилик ва УТБдан фойдаланиш билан биргаликда қўллаш дарснинг дидактик мақсадларига мувофиқ бўлдими, бу ўқувчиларнинг мустақил ишлари, таълим ва тарбияни биргаликда юқори даражада амалга оширишни таъминлай олдими?

- Дарсда ўқувчилар фаолиятини якка тартибда ва дифферентсиаллашган ҳолда ташқил этиш, дарсни ҳаёт билан боғлаб олиб борилганлиги нима билан ҳарактерланади?

Дарсни таркибий тузилиши қисмлари бўйича таҳлил қилиш қуйидагиларни аниқлайди: янги тушунча ва ҳаракат усулларини шаклланиши, кўникма ва малакаларни шакллантириш, дарсни қайси қисми ўқувчилар тарбиясига кўпроқ таъсир этди. Бўларнинг ҳаммаси дарснинг сифат кўрсатгичларини белгилайди.

Шундай қилиб, ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўриши ва уни ўтказишдаги маҳорати ўта мураккаб, Лекин ўз ишига ижодий ёндашган ҳар бир ўқитувчи уддалай оладиган вазифадир.

 

Таянч тушунчалар: Мулоқот, Педагогик  мулоқот, Ўринлилик, Атама,

педагогик мақсад, нутқнинг ифодалилиги

 

     Назорат савол ва топшириқлар

 1.Юқоридаги дарс машғулотларининг қайси  жиҳати сизга методик ёрдам бўла олади?

2.Ақлий фаолиятни бошқариш.

3. Дарсдаги фаолиятнинг турлари

 

Адабиётлар

1.Педагогические технологии. Учеб.пособие для.студ.пед.спец./ М.В. Буланова -Топоркова, А.В. Духавнева, В.С. Кукушин, Г.В. Сучков. Под.общ.ред. В.С.кукушина.- М.: ИКЦ “ Март”, 2004.

2.Педагогические технолгии. Учеб.пособие/ Т.П. Сальникова .- М.: ТЦ Сфера, 2008.

3.Pedagogik mahorat. “ Kasbiy pedagogika” yo’nalishi uchun metodik qo’llanma / TATU. Kasbiy pedagogika kafedrasi. – T.: TATU, 2004.

4.Фарберман, Б. Передовые педагогические технологии. Монография  Б. Фабермана. 3 е изд. Т.: Фан АН Руз, 2000.

14-маъруза (2-соат)Педагогик тажриба орттириш Педагогик қобилият. Педагогнинг коммуникатив қобилияти.

Режа:

1. Педагогик тажриба орттириш

2. Педагогик қобилият ва унинг турлари

3. Педагогнинг коммуникатив қобилияти

 

1.Педагогик тажриба орттириш

Ҳозирги жамиятимизда ўқитувчининг мустақил равишда билимларни эгаллаб, ўз малакасини ошириб бориши – бир томондан ўқитувчилик фаолиятининг борган сари нақадар муваффақиятли бораётганлигини кўрсатса, иккинчи томондан муҳим вазифа эканлигидан далолат беради – чунки бу кечиктириб бўлмас жараён шахсни интеллектуал қашшоқликдан қутқариб қолади

Психологик нуқтаи назардан ўқитувчи доимий равишда ўз билимларини ошириш билан шуғулланиши зарурдир. Чунки ўқитувчилик меҳнатининг асосий хусусияти ҳам шудир. Педагог ҳамма вақт одамлар орасида бўларкан, у биринчидан, одамларни кўпдан бери қизиқтириб келаётган ҳақиқатни ўз қарашлари бўйича тўғри тушунтириб бериши лозим. Албатта, ўқитувчидаги бу тариқа қарашлар кўп йиллар давомидаги меҳнат ва ҳаёт фаолияти жараёнида шаклланади; иккинчидан, ўқитувчининг ўзи ахборотлар олиш учун ўқувчиларга нисбатан чекланган вақт имкониятига эга: учинчидан, у ўта тор доирадаги тенгқурлари билангина мулоқотда бўлиш имкониятига эга бўлиб, кўпинча ўз касбига хос қизиқишлар билангина чекланиб қолади.

Ўқитувчининг мустақил билим эгаллаши деганда унинг ўз билимларини доимий равишда касбий ва умуммаданий ахборотлар билан тўлдириб, ўзининг индивидуал ижтимоий тажрибасини кенг миқиёсда доимо янгилаб бориши тушунилади.

Одатда аксарият ўқитувчилар мустақил билим эгаллаш зарурлигини тушунган ҳолда, ундан муваффақиятли фойдаланадилар.

Бунинг мотивлари одатда педагогик фаолият жараёнида ўқитувчи олдида юзага келадиган муаммоларни англаб олиш натижасида шаклланади. Кўп ҳолларда бундай мотивлар ўқитувчиларни қандай ўқитиб ва қандай тарбиялаш керак деган хоҳиш-истаклар тариқасида, фаннинг охирги ютуқлари, ўзининг педагогик маҳоратини такомиллаштириш эҳтиёжи туғилиши муносабати билан шакллана боради.

Шу билан бирга яққол кўзга ташланиб турган айрим ҳоллардан кўз юма олмаймиз. Масалан ўқитувчилар оммасининг маълум қисми мустақил изланишда бўлиб, ўз билим савиясини ошириш билан фаол шуғулланмайди, малакасини оширишга интилмайди, баъзилар муайян билимлар соҳасида тараққиётдан бутунлай ортда қолмоқдалар. Бундай ўқитувчилар ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим ва тарбия тараққиётига жиддий зарар келтирадилар.

Бу муаммони ҳал этишда асосий вазифа малака ошириш тизими зиммасига тушади. Республикамизда халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш институтларининг тармоқлари жорий этилган. Булар вилоятлардаги халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш институтлари, Тошкент халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш инстиути ва Авлоний номидаги халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш Марказий институтидир.

Халқ таълимидаги бу тизимнинг асосий вазифаси доимий равишда ўқитувчи кадрларнинг малакасини ошириш, ўқитувчи кадрларни ўзларининг касбига хос билим савиясини, кўникма, малакаларини, маънавият ва маърифатини, шу билан бир қаторда иқтисодий экологик ва ҳуқуқий маълумотни оширишга даъват этувчи ижтимоий психологик соҳаларни ривожлантириб боришдан иборатдир.

Ўқитувчининг мустақил билим эгаллаши ва малакасини ошириш педагогик фаолиятнинг самарадорлигини оширишда зарурий шартлардандир.

Шарқ мутафаккирлари ўқитувчи ўзи ўқиб турсагина – ўқитувчи бўла олади, агар у ўқишни тўхтатиб қўяр экан, унда ўқитувчилик ҳам ўлади, деб жуда ҳаққоний айтганлар.

Бу ҳақиқатни ёши қанча бўлишидан, педагогик маҳоратидан, қандай дарс беришидан қатъий назар барча ўқитувчилар яхшилаб билиб олишлари лозим.

2.Педагогик қобилият ва унинг турлари

Педагогик касб, маълумки, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Педагогик фаолиятдан ютуқларга фақат шу касбга қизиққан, шу фаолият билан шуғулланишга мойил, оқибат натижада эса педагогик қобилиятга эга бўлган кишиларгина эриша олади.

Қобилият – бу, кишининг бирор фаолиятга яроқлилиги ва шу фаолиятни муваффақиятли амалга оширишидир.

Педагогик қобилият – бу қобилият турларидан бири бўлиб, кишининг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини аниқлаб беради. Педагогик қобилиятнинг тузилиши қандай? Қуйида бу масалани кўриб чиқамиз.

Узоқ йиллар олиб борилган тадқиқотлар, педагогик қобилиятлар мураккаб ва кўпқиррали психологик билимлардан иборатлилигини кўрсатиб берди. Ана шу тадқиқот маълумотларидан фойдаланиб, педагогик қобилиятлар тузилишида муҳим ўрин эгаллайдиган қатор компонентлар (таркибий қисмлар)ни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1.Дидактик қобилиятлар – бу болаларга ўқув материалларни аниқ ва равшан тушунтириб, осон қилиб етказиб бериш, болаларда фанга қизиқиш уйғотиб, уларда мустақил фаол фикрлашни уйғота оладиган қобилиятлардир.

Дидактик қобилиятларга эга бўлган ўқитувчи зарурат туғилганда қийин ўқув материалини осонроқ, мураккаброғини соддароқ, тушуниш қийин бўлганини тушунарлироқ қилиб ўқувчиларга мослаштириб бера олади. Ўқитувчининг мана шу хислатларини билиб олган ўқувчилар одатда: «Ўқитувчининг энг муҳим томони ҳам унинг ҳамма нарсани аниқ,  равшан ва тушунарли қилиб беришида-да. Бундай ўқитувчининг қўлида мазза қилиб ўқигинг келади»; «Униси эса ҳеч нарсага ярамайдиган ўқитувчи, ҳеч ҳам аниқ тушунтириб бера олмас эди»; «Ўқув материалини олдида тирик одамлар эмас, балки қандайдир механизмлар бордек, зерикарли ва ноаниқ – мужмал қилиб тушунтиради. Биз бундай ўқитувчиларни ёқтирмаймиз» – дейдилар.

Ҳозирги тушунчамиздаги касбий маҳорат шунчаки билимларни осонроқ ҳаммабоп ва тушунарли қилиб ўқувчилар онгига етказиб бериш қобилиятинигина эмас, балки, шу билан бирга ўқувчиларнинг мустақил ишларини, уларнинг билиш фаоллигини оқилона ва моҳирлик билан бошқариб, уларни керакли томонга йўналтириб туришдан иборат қобилиятни ҳам ўз ичига олади.

Мана шу қобилиятлар асосида ўқувчилар психологиясига хос доимий установка (йўналтириш) ётади. Қобилиятли педагог ўқувчиларнинг тайёрлик даражасини, уларнинг тараққиёт даражасини ҳисобга олган ҳолда болаларнинг нимани билиши ва нимани билмаслигини, нималарни аллақачон эсдан чиқарганликларини тасаввур қила олади.

Кўпчилик ўқитувчиларга, айниқса хафсаласиз ўқитувчиларга, ўқув материали оддийгина ва ҳеч қандай алоҳида тушунтириш ҳамда изоҳ беришни талаб қилмайдигандек туюлади.

Бундай ўқитувчилар ўқувчиларни эмас, балки биринчи галда ўзларини назарда тутиб иш олиб борадилар. Шунинг учун ҳам ўқув материалини ўзига қараб танлайдилар. Қобилиятли, тажрибали ўқитувчилар эса ўзларини ўқувчи ўрнига қўйиб, катталар учун аниқ, равшан ва тушунарли бўлган материал ўқувчилар учун ноаниқ ва тушунарсиз бўлиши мумкин деган нуқтаи назарда бўладилар. Шунинг учун ҳам бундай ўқитувчилар материалнинг характери ва уни баён этиш усулларини алоҳида ўйлаб кўриб режалаштирадилар. Материални баён этиш жараёнида қобилиятли ўқитувчи учун ўқувчиларнинг қандай тушунаётганликлари ва зарур бўлганда дарс баёнотига алоҳида эътибор беришга интилаётганликлари каби қатор белгиларига қараб тўғри тасаввур қилиб, хулоса чиқара олади.

Ана шундай педагогик қобилиятни аниқлаш учун психолог Н.Гоноболин жуда қулай тест тавсия этади. Бу тестга кўра билиш характеридаги матнда ўқитувчининг фикри айрим синф ўқувчилари учун қийин деб ҳисобланган қисмларни алоҳида кўрсатиб, нима учун бу қисмларнинг қийинлигини тушунтириб бериш, шундан сўнг эса матнни ўқувчиларга енгил ва уларнинг ўзлаштиришлари учун қулай қилиб тузиш тавсия этилади.

Қобилиятли ўқитувчи шу билан бир қаторда материални ўзлаштириш, ўқувчиларга бир оз нафас олиб ўзларига келиб олишлари ва ўз диққат-эътиборларини бир жойга қўйиб, айрим қўзғалишларни «сўндириб», бошқаларни эса жадаллаштириб, уларнинг бўшашганлигини, сустлигини ва лоқайдлигини енгишлари учун замин тайёрлаш зарурлигини ҳам назарда тутади. Бундай ўқитувчи зарур шароит яратилмагунча дарсни бошламайди. Ҳаддан ташқари шиддат билан бошланган дарс ўқувчиларда ҳимоя қилувчи тормозланишнинг вужудга келтириб, мия фаолияти тормозланади ва ўқитувчининг сўзлари етарлича идрок қилинмайди.

2.Академик қобилиятлар – математика, физика, биология, она тили, адабиёт, тарих ва бошқа шу каби фанлар соҳасига хос қобилиятлардир.

Қобилиятли ўқитувчи ўз фанини фақат ҳажмидагина эмас, балки атрофлича кенг, чуқур билиб, бу соҳада эришилган ютуқлар ва кашфиётларни доимий равишда кузата бориб, ўқув материалини мутлоқо эркин эгаллаб, унга катта қизиқиш билан қарайди ҳамда озгина бўлсада тадқиқлт ишларини олиб боради.

Кўпчилик тажрибали педагогларнинг айтишларича, ўқитувчи ўз фани бўйича бундай юксак билим савиясига эришиш, бошқаларни қойил қилиб ҳайратда қолдириш, ўқувчиларда катта қизиқиш уйғота олиш учун у юксак маданиятли, ҳар томонлама мазмунли, кенг эрудицияли (билимдон) одам бўлмоғи лозим.

Бундай ўқитувчилар ҳақида ўқувчилар: «Маҳмуд ака худди профессорнинг ўзгинаси-я. Биз унинг билмаган бирорта соҳаси бормикин деб тез-тез ўйлаб турамиз. Дарсларга у бутун вужуди билан киришиб кетади» дейдилар. Баъзан ўқувчилар ўз ўқитувчиси ҳақида «Бақир-чақир қилади-ю, аммо заррача билими йўқ» деб бутунлай тескарисини айтсалар, жуда алам қилади.

3.Перцептив қобилиятлар – бу ўқувчининг, тарбияланувчининг ички дунёсига кира билиш, психологик кузатувчанлик, ўқувчи шахсининг вақтинчалик психик ҳолатлари билан боғлиқ нозик томонларини тушуна билишдан иборат қобилиятдир.

Қобилиятли ўқитувчи болаларнинг ҳар қандай майда-чуйда хатти-ҳаракатларида, ёрқин ифодаланадиган айрим ташқи холатларида ҳамда уларнинг ички дунёсида юзага келадиган ўзгаршларни сездирмасдан билиб олади. Ана шундай ҳолларда ўқувчилар: «Муҳаббат опа кимнингдир кайфиятида ўзгаришлар бўлса ёки кимдир дарсга тайёрламасдан келган бўлса кўзига қарабоқ билиб олади», «Бизнинг ўқитувчимиз ҳеч қаёққа қарамаса ҳам, ҳамма нарсани кўриб туради» дейдилар.

4.Нутқ қобилияти – кишининг ўз туйғу-ҳисларини нутқ ёрдамида, шу билан бирга мимика ва пантомимика ёрдамида аниқ ва равшан қилиб ифодалаб бериш қобилиятидир. Бу ўқитувчидан ўқувчиларга узатиладиган ахборот асосан иккинчи сигнал тизими – нутқ орқали берилади. Бунда мазмун жиҳатидан унинг ички ва ташқи хусусиятлари назарда тутилади. («Биз учун адабиёт ўқитувчимиз – Назира опанинг дарсини эшитишдан катта лаззат йўқ. Назира опамлар шу қадар яхши ва чиройлик қилиб гапирадиларки, ҳатто танаффусга чалинадиган қўнғироқ ҳам ҳалақит беради»).

Дарсда қобилиятли ўқитувчининг нутқи ҳамма вақт ўқувчиларга қаратилган бўлади. Ўқитувчи янги материални тушунтирадими, ўқувчилар жавобини шарҳлаб берадими, ўқувчилар жавобини, уларнинг хатти ҳаракатлари ёки хулқ атворини маъқуллайдими ёки танбеҳ берадими, хуллас нима қилишидан қаътий назар нутқи ҳамма вақт ўзининг ишончлилиги, жозибадорлиги каби ички қувват билан алоҳида ажралиб туриши лозим. Ўқитувчи нутқи, унинг талаффузи аниқ равшан, оддий ва ўқувчилар учун тушунарли бўиши керак. Бериладиган ахборотлар шундай тузилиши керакки, бунда ўқувчиларнинг фикру зикри ва диққат эътиборини юқори даражада фаоллаштирадиган бўлсин. Бунинг учун эса ўқитувчи ўртага савол ташлаб, аста секинлик билан ўқувчиларни тўғри жавобга олиб келади, ўқувчиларнинг диққат эътиборини фаоллаштирувчи («Бунда айниқса зийрак бўлинг!», «Ўйлаб, яна ўйлаб кўринг!») каби сўз ва ибораларни ўз меъёрида ишлатади.

Ўқитувчи узун жумлаларни, мураккаб оғзаки изоҳларни, қийин атамаларни ва зарурати бўлмаса, турли таърифларни ишлатмаслиги лозим. Шу билан бирга ўқитувчи шуни ҳам ҳисобга олиши керакки, ўқитувчининг лўнда-лўнда бўлиб чиққан қисқа нутқи кўп ҳолларда ўқувчиларга тушунарсиз бўлиб қолар экан. Ўқитувчининг ўз ўрнида ишлатиладиган ҳазил аралаш ва хайрихоҳлик билдирувчи арзимаган кинояли нутқи ўқувчиларни жуда жонлантириб, ўқувчилар томонидан ўта яхши қабул қилинар экан.

Қобилиятли ўқитувчининг нутқи жонли, образли, аниқ-равшан интонацияли ва ифодали, эмоцияга бой, дона-дона бўлиб, бунда стилистик ва грамматик хатолар мутлақо бўмаслиги лозим. Бир хил оҳангдаги эзма нутқ ўқувчиларни жуда тез толиқтириб, уларни зериктиради ва беҳафсала қилиб қўяди. Бу билан бирга бундай нутқ И.П.Павловнинг физиологик таълимотига кўра, доимий таъсир этувчан қўзғовчига айланиб, бош мия катта ярим шарлари пўстида тормозланиш жараёнини юзага келтириб, ўқувчини эзма ва уйқучан қилиб қўяди. Нутқ тезлиги кўп жиҳатдан ўқитувчининг индивидуал психологик хусусиятига боғлиқ. Айрим ўқитувчилар тез гапирсалар, бошқалари секин гапирадилар. Аммо ўқитувчи ўқувчиларнинг билимларини эгаллаб олишлари учун энг қулай тезликдаги нутқ – ўртача жонли нутқ эканлигини эсдан чиқармаслиги лозим.

Шошқалоқ нутқ билим ўзлаштиришга ҳалақит бериб, болаларни тез толиқтиради ва муҳофаза қилувчи тормозланишни юзага келтиради. Ўта секин нутқ ланжлик ва зерикишга олиб келади. Нутқнинг баландлиги – қаттиқ гапириш ҳам ҳудди шу сингари ҳолларга олиб келади. Ҳаддан ташқари қаттиқ, кескин, бақириб гапириш ўқувчиларнинг асабига тегиб, уларни тез толиқтириб муҳофаза қилувчи тормозланишини юзага келтиради. Мана шу ерда шарқ мутафаккирларидан Носриддин Тусийнинг «... ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳархандали, қўпол ёки қаттиқ бўиши мумкин эмас. Дарс пайтида ўқитувчининг ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин...» деган насиҳатини келтиришимиз жуда ўринли бўларди. Ўқитувчининг бўш, паст овози ёмон эшитилади. Нутқи, имо-ишоралар, турли кескин ҳаракатлар ўқувчиларни жонлантиради. Бу тариқа имо-ишоралар ва ҳаракатлар тажрибали ўқитувчиларда ўз меъёрида ишлатилади. Лекин бир хилдаги тинимсиз ҳаракатларнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши кишининг асабига тегади.

5.Ташкилотчилик қобилияти – бу биринчидан, ўқувчилар жамоасини уюштира билиш, бунда жамоани жипслаштира олиш ва иккинчидан, ўзининг шахсий ишини тўғри ташкил қила олиш қобилиятидир. Ўқувчилар ўз ўқитувчилари ҳақида турлича фикрда бўладилар. Жумладан айрим ўқувчилар: «...Биз Азим акани жуда яхши кўрамиз. Улар синфимизда бир вақтнинг ичида, жуда тезлик билан ишчанлик кайфиятини уюштириб, барчамизнинг ўзининг пухталиги, озодалиги эпчиллиги ва тадбиркорлиги билан ҳайратда қолдирадилар» десалар, айрим ўқувчилар: «Собир акамлар бизнинг ихлосимизни қайтариб, хафсаламизни бир пул қиладилар. Улар кўп ишга уринадилару, аммо бирортасини ҳам охирига етказмайди...» дейдилар. Баъзан айрим ўқувчиларнинг ўз ўқитувчиси ҳақида: «...Нодира опамлар биз билан худди она товуқдек овора бўладилар. Агар биз шўхлик қила бошласак, улар ўзларини кўрмасликка, пайқамасликка солардилар. Ажойиб аёл эди-ю, аммо унинг дарсида ҳеч ким ҳеч нарса қилмас эди-да...» деган фикрларни ҳам эшитиш мумкин.

Ўқитувчининг ўз ишини ташкил қила билиш деганда унинг ўз ишини тўғри режалаштириб, уни назорат қила олиши назарда тутилади. Тажрибали ўқитувчиларда вақтга нисбатан ўзига хос сезувчанлик – ишни вақт бўйича тўғри тақсимлаб, мўлжалланган вақтдан тўғри фойдалана олиш кўникмаси пайдо бўлади. Дарс давомида, албатта, кўп ҳолларда вақтни беҳуда йўқотиш ҳам мумкин. Лекин бу йўқолган дарс режасини тузатиш зарурияти тузилган ҳоларда бўлиши мумкин. Тажрибали ўқитувчилар вақтни сеза билишни ўрганиш учун дарс режасини ёки матнда вақтни назорат қилиш учун белгилар олиб боришни тавсия этадилар. Жумладан: дарснинг 10, 20, 30 ва бошқа дақиқалари давомида мабодо кўзда тутилмаган вақт ортиб қолган тақдирда фойдаланиш учун қандай қўшимча материалларн тайёрлаш ёки вақт етмай қолган тақдирда қандай материални кейинги дарсга қолдириш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берадилар.

6.Авторитар қобилияти – бу ўқувчиларга бевосита эмоционал - иродавий таъсир этиб, уларда обрў орттира билишдан иборат қобилиятдир. (Гарчан ўқитувчининг ўз фанини мукаммал билиши, сезгирли ва хушмуомалалиги асосида қозонилади).

Авторитар қобилият ўқитувчининг ростгўйлиги, иродавий уддабуронлиги, ўзини тута билиши, фаросатлилиги, талабчанлиги каби иродавий хислатлари ҳамда қатор шахсий хислатларга, шу билан бирга ўқувчиларни таълим тарбиясида жавобгарликни ҳис этиш, унинг эътиқоди, ўкувчиларга маънавий ва маърифий эътиқодни сингдира олганлигига ишончи каби хислатларга ҳам боғлиқдир.

Ўқувчилар (айниқса ўғил болалар, ўспиринлар – буни алоҳида таъкидлаб ўтиши керак) талаб қилишни биладиган, ўқувчиларни мажбур қилмаган ва дўқ пўписа қилмаган, шу билан бирга беҳуда расмиятчиликка йўл қўймаган ҳолда ўз айтганини қилдира оладиган ўқитувчиларни жуда ҳурмат қиладилар. Шу мунлосабат билан ўқувчиларнинг ўқитувчилар ҳақида айрим фикрларини мисол қилиб келтирамиз:

«Унинг ажойиб ҳислати бор – у хеч қандай зарда ва бақириқ, чақириқсиз ишлай олади»; «Биз уни жиддийлиги, вазминлиги ва талабчанлиги учун жуда яхши кўрамиз. У ҳамма вақт шунчаки мулойимгина сипогина талаб қилади, аммо унинг талаби шу қадар таъсирчанки, унга қулоқ солмаслик мумкин эмас»; «Бизнинг математика ўқитувчимиз ҳамма вақт ювош, осойишта, ўзини тутган ва шу билан бир қаторда бутун синфга ажойиб таъсир эта олади»; «Кимё ўқитувчимизнинг обрўсига эътибор этмай кўрингчи, у ҳар қандай шароитда ҳам ўз айтганига эришади»; «Ниғмат ака бизга устунлик билан таъсир этади. У ҳадеб талаб қилавермайди агар талаб қиладиган бўсалар унда бўйин товлаб бўлмайди», ёки ўқувчиларнинг ў ўқитувчилари ҳақидаги мана бундай фикрлари: «Полвон ака мактабимиздан кетганига биз хурсанд бўлдик. У бизни дўқ пўписа, бақириқ-қичқириқ, буйруқбозлик билан қўлга оламан деб ўйларди-ю, аммо бизни бардош беришгагина мажбур этарди, холос».

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг мактаб таълими жараёнида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида жуда ачиниб айтган фикрларини келтириш ўринли бўлур эди: «Мабодо бирор ўқувчи ўқитувчига эътироз билдирса, эртага у ҳеч ким ҳавас қилмайдиган аҳволга тушиб қолади. Мактаблардаги жараёнда ўқитувчи ҳукумрон. У боладан фақат ўзи тушунтираётган нарсани тушуниб олишни талаб қилади, принцип ҳам тайёр: «менинг айтганим – айтган, деганим – деган».

Шу билан бир қаторда ўқувчилар ўқитувчининг бўшлиги, ландавурлиги, лақмалиги, соддаларча ишонувчанлиги, сусткашлиги ортиқча риёгарчилиги, иродасизлиги каби хислатларни баралла қоралайдилар: «яхши одаму, лекин ўта бўш: уни алдаб кетиш ҳеч гап эмас»; «Тушуниб бўмайди: бирда жуда қаттиққўл, талабчан, баъзан ҳеч қандай талаб деган нарса йўқ»; «Жуда бўшанг, ланж: уни кўришинг билан уйқинг келади»...

7.Педагогик ҳаёл – бу кишининг ўқувчилар шахсини тарбиявий томондан лойиҳалаштиришда ўз иш-ҳаракатларининг натижасини олдиндан кўра билишда намоён бўладиган қобилиятдир. Бу қобилият ўқитувчи маълум ўқувчидан келгусида ким чиқишини кўз олдига келтиришда, тарбияланувчиларда у ёки бу хилдаги хислатларни ўсиб ривожланиши олдиндан кўра билишида намоён бўлади. Бу қобилият педагогик оптимизм, тарбиянинг кучига, ўқувчиларга бўлган ишонч билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ўқувчилар айрим ўқитувчилар тўғрисида: «Аҳмад акамлар, чамаси ичимиздаги энг ярамасларга ҳам ишончларини йўқотмасдилар, шунинг учун ҳам биз уларни ҳурмат қилардик» деган фикрларни изҳор қиладилар.

8.Диққатни тақсимлай олиш қобилияти – бу қобилият бир вақтнинг ўзида диққатни бир қанча фаолиятга қарата олишда намоён бўлиб, ўқитувчи ишида ғоят муҳим аҳамиятга эгадир.

Қобилиятли, тажрибали ўқитувчи ўзининг диққат-эътборини ўқув материалини қандай баён этилишига, унинг мазмунига, ўз фикрларини атрофлича қилиб қандай очиб беришга ёки ўқувчи фикрига баралла қаратади ва шу билан бирга бир вақтнинг ўзида барча ўқувчиларни кузатиб, уларни толиққан-толиқмаганлигига, эътиборли ёки эътиборсизлигига, дарсни тушуниш-тушунмаслигига аҳамият бериб, ўқувчиларнинг интизомини кузатади ҳамда оқибат натижада ўзининг шахсий хулқ-атворига (юриш-туришига, ўзини тутишига, мимика ва понтамимикасига) эътибор беради. Тажрибасиз ўқитувчи, кўпинча ўқув материалини баён этишга берилиб кетиб, ўқувчиларнинг нима қилаётганликларини сезмай қолади ва назоратдан чиқариб қўяди, агар, бордию, ўқувчиларни диққат эътибор билан кузатишга ҳаракат қилса, бундай ҳолларда ўз баёнотининг изчиллигини йўқотиб қўяди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қобилиятлардан ташқари, ўқитувчи инсон шахсининг мақсад сари интилиши, уддабуронлик, меҳнатсеварлик, камтарлик каби қатор ижобий хислатларига эга бўлиши лозим.

3. Педагогнинг коммуникатив қобилияти

Коммуникатив қобилияти – бу болалар билан мулоқотда бўлишга, ўқувчиларга ёндашиш учун тўғри йўл топа билишга, улар билан педагогик нуқтаи-назардан мақсадга мувофиқ ўзаро алоқа боғлашга педагогик тактнинг мавжудлигига қаратилган қобилиятдир.

Педагогик такт психологиясини ўрганишда психолог И.В.Страхов бениҳоят катта ҳисса қўшган. Унинг фикрича бунда муҳими – ўқувчиларга таъсир этишнинг энг қулай усулларини топа билиш, тарбиявий таъсирни қўллашда мақсадга мувофиқ педагогик чораларга эътибор бериш, аниқ педагогик вазифаларни ҳисобга олиш, ўқувчи шахсининг психологик хусусиятлари ва унинг имкониятлари ҳамда мазкур педагогик ҳолатларини ҳисобга олиш зарурдир.

Педагогик тактнинг яққол ифодаларидан бири – ҳар қандай педагогик таъсирга нисбатан қўлланиладиган чора-тадбирларни (рағбатлантириш, жазолаш, панд-насиҳат) ҳис эта билишдан иборатдир. Фаросатли ўқитувчи болаларга эътибор бериб зийраклик билан қарайди, уларнинг индивидуал психологик хусусиятлари билан ҳисоблашади. «У биз билан ҳайрон қоларли даражада ажойиб яқин дўстларча яқин муносабатда бўлади»; «Бизнинг тарих ўқитувчимизнинг кучли томони – ҳар кимга қандай ёндошишини билар эди»; «Энг ёмони – ўқитувчининг ўқувчилар олдида хушомадгўйлик қилишидир. Бизнинг зоология ўқитувчимиз Фарида опамлар шундайлардан эди: улар нимаики қилиб бўлса-да, у болаларни ўзига қаратиш учун хушомадгўйлик қиларди! Нега улар ўзларини шунчалик камситиб ерга уради? деб ўйлар эдим. Ахир улар ўз фанини яхши билардику»; «Иброхим ака эса, қарабсанки, ҳеч нарсадан – ҳеч нарса йўқ, киши дилига озор берар, тушириб қолар ёки беҳудага уришиб, койиб берар эди».

Педагогик тактнинг йўқлиги кўпинча оғир оқибатларга олиб келади. Тошкент мактабларидан бирида она тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларга жуда кўп талабларни қўйгану, аммо ҳеч қандай изчилик билмаган: бир вазифа бериб туриб, шу заҳотиёқ бошқа талабларни қўя бошлаган. Арзимаган хатолар, тартиб бузишлар рўй берса, шу заҳотиёқ мазмунан ва шакл жиҳатидан ўта қўпол ва алам қиладиган кескин гапларни қилиб, «2» қўярди. Масалан, дафтарнинг четида қолдирилган жойнинг хатолиги ёки интизом бузганлик каби ва арзимаган нарсалар учун ёпишгани-ёпишган эди. Ўқитувчининг бу ҳатти ҳаракатлари учун ўқувчиларда дард, алам тўлиб тошганди. Кўп ўтмай ўқувчиларнинг норозилиги ва қатъий эътирози очиқдан-очиқ намойишкорона билдирилиб, ўқитувчига қулоқ солмайдиган, атайлаб интизом бузадиган ва ўқитувчини кескин танқид қиладиган бўлиб қолдилар. Бундай ачинарли аҳвол фақат ана ўша ўқитувчи мактабдан кетгандан кейингина тузатилди.

Ўқитувчининг педагогик такти масаласи муносабати билан шуни ҳам айтиш жойизки, қачон ўқувчилар ўқитувчининг ижобий хислатлари тўғрисида гапирар эканлар, улар ҳамиша ўқитувчининг адолатлилиги каби хислатларини биринчи ўринга қўядилар.

«Кўп ҳолларда ноҳақ иш қиладилар – бирор масалани яхшилаб текшириб кўрмасдан иш тутадилар». Ўқитувчининг  бундай хислатига ўқувчилар нечукдир ачинишли талабчанлик муносабатида бўладилар. Ўқитувчининг адолатсизлиги ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу тўғрида ҳар қайсимиз мактаб амалиётидан қандайдир тасаввурга эгамиз.

 

 

Таянч иборалар: Педагогик маҳорат, педагогик тажриба,педагогик  қобилият, дидактик қобилиятлар, академик қобилиятлар,перцептив қобилиятлар, нутқ қобилияти, ташкилотчилик қобилияти, авторитар қобилияти, педагогик ҳаёл, диққатни тақсимлай олиш қобилияти, коммуникатив қобилияти

     

 Назорат саволлари

1.Педагогик махорат орттириш усуллари.

2.Педагогик қобилият турлари.

3.Педагогнинг коммуникатив қобилияти.

 

 

Адабиётлар

 

1. И.А.Каримов. Ўзбекисон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида сўзлаган нутқи. - Тошкент, 1997.

2. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисидаги Қонун». -Тошкент, 1997.

3. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури». - Тошкент, 1997.

4. Абу Али ибн Сино «Тадбири алманозил». - Тошкент, 1993.

5. Абу Наср Фаробий. Бахт-саодатга эришиш йўллари ҳақида рисол. - Тошкент, 1992.

6. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асар, 1- том. - Тошкент, 1968.

7. Абу Райҳон Беруний. Руҳият ва таълим-тарбия ҳақида. - Тошкент, 1992.

8. Аҳроров Ю.А. Педагогик маҳорат фанидан маърузалар матни. -Самарқанд, 2001.

9. Бурхониддин Зарнуджий. Ўқитувчиларга таълим йўлида қўлланма. - Тошкент, 1991.

 

 

 

 

 

 

 

 

16 – маъруза(2-соат) Мулоқат маданияти ва таълим олувчининг психологик фаолияти тизими тадқиқот методлари ҳозирги таълим муассасаларида илғор педагогик ғоялар тажрибаларнинг тараққиёти

ва уни ҳаётга тадбиқ этиш йўллари

Режа:

1.Таълим ва тарбияни инсонпарварлик руҳида ташкил этиш

2. Педагогик-психологик мулоқот структураси

3.Мулоқотни илғор педагогик ғоялар асосида бошқариш

 

Таълим - тарбия жараёнида кун сайин илмий омилларга суянилиши, жумладан, «инсон омили» болалар шахсининг шаклланишида, бу жараён самарадорлигини оширишда муҳим бўлиб бормоқда.

Мактабда иккита асосий фигура бўлиб, бу ўқитувчи ва ўқувчидир. Уларнинг дарсларда, дарсдан ташқари пайтларда, мактабдан ташқари, ҳаттоки, бўш пайтларидаги муносабатлари ўқув тарбия жараёни самарадорлигини оширишда ва ўқувчи шахсини шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.

Таълим ва тарбияни инсонпарварлик руҳида ташкил этиш ва демократиялашнинг муқобил йўллари изланаётган бир пайтда ҳам айрим мактаблар, ўрта махсус ва ҳаттоки, олий ўқув юртларида ҳам ўқувчи ва талабаларга нисбатан авторитар – бюрократик ёки бошқача айтганда, тарбияланувчиларни «менсимай» муомалада бўлиш ҳолатларига дуч келаётганлигимиз ҳеч кимга сир эмас. Ўқувчи билан ўқитувчининг мақсад ва йўналишлари бир жойга қаратилган бўлиб, улар ҳамкорликда иш олиб боришлари шарт. Ўқитувчи фақат билим бериб қолмай, балки бошқаларнинг ва ўзининг ҳаёти учун маъсулиятни ҳис қилувчи шахсни тарбиялаши керак. Бунга кураш орқали эмас, балки инсоний муносабатлар орқали эришилади.

Ҳуқуқий ва демократик жамият қурилаётган бир пайтда мактаб ва ундаги таълим-тарбия жараёни ўз шахсий маъсулиятини сезувчи фуқарони, нафақат ўз тақдири, балки ўзининг атрофидагилар тақдири учун ҳам жавобгар шахс эканлигини англай оладиган фуқарони камол топтиришга қаратилган бўлиши керак1. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчи билан ижобий алоқа, ёқимли муомала усулларини топишга ҳаракат қилиши лозим.

Мактаб ҳаётини такомиллаштириш учун ҳар бир ўқувчи тимсолида янги жамият қуриш учун олиб борилаётган умумий ишда жавобгарлик хиссини сезувчи шахсни шакллантириш вазифаси турганлигини унутмаслигимиз керак.

Бу вазифани бажариш учун ўқитувчи жамоаси ўқувчилар билан ижобий ҳамкорлик йўлларини излаб топиши керак.

Ўқувчилар билан ижобий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ўқитувчига, унинг маҳорати ва бу борада ўзлаштирган кўникма, малакалари ҳамда мулоқот асосларига ижодий ёндашишига боғлиқдир.

Психолог Т.Н. Мальковская тадқиқотларининг1 кўрсатишича, бир қатор ўқитувчилар ўқувчилар билан муомала маданиятини ташкил этишда етакчи ролни бажаришлари кераклигини англаб етмас эканлар. 25 фоиз ўқитувчилар эса муомаладаги қийинчиликларни кўпроқ ўқувчиларнинг тарбиясизлигида деб билар эканлар.

Таълим-тарбия жараёнидаги ҳамма нарса ўқитувчининг ўқувчилар билан моҳирона мақсадга мувофиқ муносабатларни ўрнатишига боғлиқ, чунки бундай муносабатлар ўз навбатида ижобий мулоқотни шакллантиришга хизмат қилади.

Шундай экан педагогик мулоқот нима? деган саволнинг туғилиши табиийдир.

Мулоқот, муомала, муносабат тушунчаларига таъриф бериш устида кўп педагог ва психолог олимлар, жумладан, А.Н.Леонтьев, А.В.Петровский, А.Н.Шербакова, В.А.Кан-Качик ва б. лар тадқиқотлар олиб борганлар.

Мулоқот - одамлар ўртасида биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнидир. Мулоқот биргаликда фаолият кўрсатувчилар ўртасидаги ахборот айирбошлашни ўз ичига олади.

Ахборот айирбошлашнинг коммуникатив, интерактив ва перецептив жиҳатлари белгиланган1.

Коммуникатив - ахборотни бериш, узатиш;

Интерактив - муомала ёки мулоқотга киришувчиларнинг бир - бирларига таъсир ўтказишлари;

Перцептив - мулоқотга киришган одамлар бир-бирларини идрок қилишларидир.

Фикримизча, умуман, мулоқот ҳақида гап кетар экан, бунда учта бир-биридан алоҳида ўз аҳамияти ва вазифасига эга бўлган ва бир-бирига боғлиқ, бир-бирининг аҳамияти ва сифати даражасини тўлдирувчи тушунчалар фарқ этилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бу тушунчалар, бизнингча, мулоқот, муомала ва муносабат кабилардир.

Деярли барча педагогика ва психологияга оид (рус тилида) чоп этилган адабиётларда2 мулоқот (общение), муносабат (отношение) терминлари билангина чекланилган.

Аслида бу учаласи, яъни мулоқот, муомала ва муносабат тушунчалари алоҳида тушунчалардир.

Мулоқот - шахслар орасидаги ахборот алмашишдир. Мулоқот негизини ва асосини муомала ташкил этади.

Мулоқот икки ва ундан ортиқ одамлар ўртасидаги ҳаёт ва фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқувчи реал алоқаларнинг ривожланишидир.

Муомала - мулоқотнинг таркибий қисми бўлиб, мулоқот қатнашувчиларининг шахсий хулқ-атворлари, бир-бирларига бўлган муносабатлари (ижобий, салбий, бетараф ва ҳ.к)ни белгилайди.

Муомала - бу мулоқот қатнашувчиларининг бир-бирларига қандай ёндашишлари (самимий ёки акси)ни белгилайди. Улар ўртасидаги мулоқотнинг ёқимли ёки ёқимсиз (симпатия ва антипатия) бўлиши, уларнинг ўзаро муомалаларига боғлиқ бўлади.

Муомала мулоқотнинг сифати даражасини белгилар экан, ҳеч қандай мулоқот муомаласиз бўлмайди. Шундай экан, муомала одамларнинг бир-бирларига маълумотларни қандай усуллар, йўллар билан етказишларидир.

Муносабат эса мулоқот иштирокчилари ўртасида алмашилган фикр, ахборот, воқеа, ҳодиса ва ҳ.к.ларга ҳар бир иштирокчи шахсларнинг ёндашишлари ёки уларнинг шахсий фикрлари.

Демак, муносабат одамларнинг теварак-атрофдаги нарса, ҳодиса ва ҳолатларни нечоғли англашлари экан.

Мулоқот қонуниятларини билиш ҳамда муомала ўрнатиш малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш педагог учун, айниқса, муҳимдир. Негаки, у ўқувчиларни ўзи билан биргаликдаги фаолиятга унумли жалб қила олган, тарбиянинг мақсад ва вазифаларига жавоб берадиган тарзда ўзаро биргаликдаги ҳаракат ва ўзаро ҳамжиҳатликни йўлга қўя олган, яъни тўлақонли педагогик муносабатларни ўрната олган тақдирдагина муваффақиятли ҳал этилиши мумкин.

Амалга оширилиш шакллари жиҳатидан қараладиган педагогик мулоқот – педагог ва таълим олаётганларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракат усуллари тизими бўлиб, бунда аввало, ахборот айирбошлаш, ўқитувчи томонидан турли хилдаги коммуникатив воситалар ёрдамида ўқувчи билан ўзаро ҳамжиҳатлик ва ўзаро муносабатлар ўрнатилиши мулоқотнинг мазмунини ташкил этади.

Демак, ўқитувчи фаолиятининг дидактик ва хусусан, тарбиявий вазифаларни, ўқитувчи билан ўқувчилар жамоаси ўртасидаги сермаҳсул мулоқот жараёнини ташкил этмасдан туриб етарли даражада, унумли мулоқотни амалга ошириб бўлмайди. Шу тариқа ўқитувчи фаолиятида муносабат, тарбиявий жараённи ижтимоий-психологик жиҳатдан таъминловчи тизим сифатида, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги таълим-тарбиянинг муваффақиятли олиб борилишига имкон берадиган ва ўзаро муносабатларнинг муайян тизимини ташкил этиш усули сифатида майдонга чиқади1.

Педагогик мулоқот - ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси ўртасида ўзаро биргаликдаги ҳаракатнинг мазмунан ахборот айирбошлашдан, ўқув-тарбиявий таъсир кўрсатиш ва ўзаро ҳамжиҳатликни ташкил этишдан иборат тизими, усуллари ва малакаларидир.

Ўқитувчи ушбу жараённинг ташаббускори сифатида майдонга чиқади ва уни ташкил этади ҳамда унга бошчилик қилади.

Хулоса қилиб шуни қайд қилиш мумкинки, педагогик мулоқот бир томондан, ўқув тарбия жараёнининг ҳиссий ҳолати бўлиб, иккинчидан, унинг бевосита мазмуний таърифи сифатида намоён бўлар экан.

Муомала - педагогик фаолиятнинг муҳим касбий қуроли бўлиб, қатор психолог олимлар (А.А.Ковалев, А.Н.Мудрик, У.Кан-Калик ва бошқалар) томонидан муомаланинг ўқитувчи фаолиятида муҳим рол ўйнаши исботланган.

Педагогик муомала - бу ўқитувчининг ўқувчилар билан дарс ва дарсдан ташқари қулай психологик ҳолатни яратиш мақсадида олиб борадиган касбий мулоқотидир.

Педагогик муомала ижтимоий-психологик жараён сифатида ўз функцияларига эга: шахсни англаш, ахборот алмашув, фаолиятни ташкил этиш, рол алмашиш, ҳамдардлик, ўз қадрини билиш, иштирокчиларни алмаштириш, кечинмалар ҳосил қилиш, ўзига ишончни шакллантириш ва ҳ.к. ларни қамраб олади2.

Буларнинг барчаси таълим-тарбиявий жараённи ривожлантириш, ўқувчиларда руҳий-ижобий ҳис-туйғуларни ҳосил қилиш, ҳамкорликда билишга оид қидирув ҳамда онгли фикрлашга доир зарур шароит яратади.

Нотўғри ишлатилган педагогик муомала, ўқувчиларда қўрқинч, ваҳима, ишончсизлик, диққат, хотира, ишчанликнинг бўшашиши, нутқ динамикасининг бузилиши, мустақил фикрлашнинг йўқолиши ўқувчи хулқида иккиланиш ҳисларини пайдо қилади.

Кейинчалик бу хислатларнинг ривожланиши ўқитувчи ва унинг ўқитадиган фанига нисбатан салбий муносабатларни шакллантиради. Айрим ўқувчиларда бу ҳолат узоқ йилларга чўзилади.

Психолог А.А.Леонтьев тадқиқотлари ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан тўғри муомаласи турли хилдаги салбий ҳис-туйғуларни йўқотиб, унинг ўрнига хурсандчилик, самимий ҳурмат, ўқитувчи ва унинг фанини қўмсаш ва шулар орқали «ўқув жараёнини ижтимоий-психологик жиҳатдан ёқимли қилиши» кераклигини кўрсатди1.

Педагогик муомала маданиятига риоя қилиш, педагогик мулоқотнинг асоси ҳисобланади, бунда ўқитувчи муомала маданиятига эътибор қилиши керак.

Муомала маданияти - бу шахслар орасидаги турли хил мулоқотларга нисбатан чуқур ва масъулиятли бўлишдир. Чунки ўқитувчи-ўқувчи муомалалари ҳар қандай шароитдан истисно равишда тарбиялаш функциясини бажаради.

Ўқитувчи-ўқувчи мулоқоти ва муомаласи асосида индивидуаллик ётади. Бу орқали ўқувчи шахси ривожланади, ижтимоийлаша-ди ва шахслараро муносабатларга айланади.

Ўқитувчининг касбий мулоқо-ти, муомала маданияти бошқа касб эгаларидан фарқли равишда ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларига эга. Энг аввало ўқитувчининг касбий муомаласи муҳим аҳамият касб этади. Бу унинг муомала ва мулоқот усулларини тинмай ижодий изланишларига боғлиқ бўлади.

Ўқитувчилик касби мулоқотда ўқувчиларнинг (синфнинг) қизиқиш, истак, интилишлари ҳисобга олиниши, ҳар бир сўзни ўз ўрнида ишлата билиши, ҳар бир нигоҳ, ҳар бир қўл, юзнинг ҳаракатлари умумий мақсадга қаратилган, яъни жамиятимизга юқори маданиятли шахсларни тарбиялаб етказиб бериш вазифасини бажаришга йўналтирилган бўлишини тақозо этади.

Педагогик мулоқотда, айниқса, психологик жиҳатдан боғланиш муҳимдир.

Боғланиш (лотинча contactus яъни “яқинлашиш” деган сўздан олинган) - мулоқотга кирувчилар ўртасида икки томонлама алоқа бўлишини тақозо этади. Бунга эришиш ва уни кўнгилдагидек ривожлантириш шарти мулоқотга киришувчи шахсларнинг ўзаро бир-бирларига ҳурмати ва ишончидан иборатдир. Умуман, муомала жараёнида томонлараро ҳурмат, ишонч (эмпатия) туйғулари бўлиши шарт.

Шунинг учун А.С.Макаренко «Шахсга нисбатан иложи борича ҳурмат ва ишонч бўлиши керак» деган машҳур педагогик таърифни келтирган эди.

Агар ўқитувчи ўз ўқувчиларига нисбатан ишонч ва ҳурмат билан ёндошса, обрўси ва ҳар бир сўзининг қадр-қиммати бўлади. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотлари кўпинча мактабдаги умумий муҳитда рўй беради. Шунинг учун қулай мулоқот ўқитувчининг ўқувчилар руҳини тушуниши ва унинг педагогик - психологик маданиятига боғлиқ бўлади.

Ўқувчиларга нисбатан талабчанлик уларга нисбатан ҳурмат билан уйғун тарзда йўлга қўйилсагина, тарбия мақсадларини рўёбга чиқариш ҳамда қулай, ижобий иқлимни яратиш мумкин бўлади.

Ўқитувчининг айниқса ўсмирлар билан бўладиган мулоқотида уларнинг ўзини-ўзи ҳурмат қилишига таяниши уларга педагогик таъсир кўрсатишда ишончли воситадир. Ўсмир ва ўспиринлар (катталардан фарқли равищда) нинг ўз–ўзларига берадиган баҳолари барқарор бўлмайди. Шунинг учун ҳам улар педагоглар, ота-оналар, тенгдошлари ёки бошқа обрў-эътиборли кишилар томонидан берилган баҳоларга қараб мўлжал олишга мажбур бўладилар. Улар бу ташқи баҳоларга бефарқ бўлмайдилар.

Тажрибали педагоглар ўспиринлар билан муваффақиятли тарзда муносабат боғлаётиб, уларнинг ўзини-ўзи ҳурмат қилишига таяниш ва бунинг ёрдамида мустаҳкам психологик алоқа боғланишига эришиш нақадар муҳим эканлигини билишади.

Бу фикрларни аниқроқ тушунтириш мақсадида бир мисол келтирайлик.

Отабек ёмон ўқир, синфдагилардан орқада қолиб келар эди. У ўта ландавур бўлиб киришиб кетган, ўқитувчиларнинг танбеҳлари, «2» баҳоларга, ота-оналарнинг таъналарига эътибор қилмайдиган бўлиб қолган эди. Унинг синф раҳбари (математикадан дарс берувчи ўқитувчиси) унга ёрдам беришга ҳаракат қилиб кўрди. У Отабек билан қўшимча равишда шуғуллана бошлади ва психологик жиҳатдан қулай усулни қўллади.

Ўқитувчи энди Отабекка янги материални дарсга қадар тушунтириб борарди ва жўрттага барча ўқувчиларни ундан орқада қолдириб борди. Янги материал юзасидан мисол ва масалаларни ҳал этиш чоғида ҳатто синфдаги энг илғор ўқувчилар ҳам нўноқлик қилиб қолган пайтларида ўқитувчи Отабекни чақирар у эса топшириқни муваффақиятли уддаларди. Бу ҳол ўртоқларининг унга нисбатан муносабатларини жиддий тарзда ўзгартириб юборди. Отабек буни пайқамасдан қолмади. Кўп ўтмай ўқитувчи унга янги материални ўзлаштира олмаётган қизчани «шатакка олиш»ни топширди. Отабек бу ишга ғурур ва жону - дили билан киришди. Отабекда ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳисси пайдо бўлиб, умуман ўқишга бўлган муносабатини ўзгартирди. У энди бошқа фанлар бўйича ҳам яхши ўқишга интиларди. Ниҳоят, эгаллаган нарсасини бошқа одамлар ҳурматини ва бу билан боғлиқ ўзини-ўзи ҳурмат қилишини йўқотишни истамасди. Натижада математика ўқитувчиси ва математика фани унинг энг севимли фанига, ўқитувчи эса унинг энг самимий ҳурматига сазовор кишисига айланди. Дарс жадвалида математика фанини қачон бўлишини интиқиб кутарди.

Бундан ўқитувчи муносабатининг нақадар муҳим эканлигини билиб олиш қийин эмас.

Ўз-ўзини ҳурмат қилиш туйғуси – бу аниқ, лекин жуда мўрт қурол эканлигини унутмаслик зарур.

Бордию, катталар эҳтиётсизлик қилиб, ўсмирда ўзига нисбатан ҳурмат туйғусини барбод қилгудек бўлсалар, бу ҳолда, улар уни нохуш таъсирларга қаршилик кўрсатиш имкониятидан маҳрум этган, ибратомуз нарсаларга лоқайд қолдирган бўладилар. Бола қанчалик ёмон бўлмасин, агар унда ўзига нисбатан ҳурмат сақланиб қолса, бу ҳол уни бошқа одамларни ҳам ҳурмат қилишга ўргатиш мумкинлигига умид боғлаш имконини беради.

Демак, психологик боғланишларнинг бузилиши шахслараро можарога сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

Педагогик мулоқот структураси

Психолог В.А.Кан-Калик педагогнинг касбий мулоқоти жараёнининг тузилиши (структураси)ни тубандагиларга бўлади1.

1. Педагогни синф билан бўладиган муомаласини моделлаштириш (прогностик босқич).

2. Дастлабки ўзаро фаолиятга киришувдан олдин бевосита мулоқотга киришув (коммуникатив ҳукм).

3. Педагогик жараёнда мулоқотни бошқариш.

Келажакдаги фаолиятни инобатга олган ҳолда қўлланилган мулоқот системаси ва моделлаштиришни таҳлил қилиш.

Юқорида келтирилган структура изоҳлаб чиқилганда: синф билан бўладиган муомалани моделлаштириш босқичи ўқитувчидан шу синф хусусиятларини яхши билишни талаб қилади. Яъни, синф ўқувчиларининг билимларини эгаллашдаги интилишлари, билиш фаолиятлари, синфдаги иш динамикаси, учрайдиган эҳтимолий қийинчиликларни тасаввур қилиш, дарсга тайёрланиш пайтида турли хил фикр, вариантларни олдиндан кўра билиш кўзда тутилади. Мулоқотнинг иккинчи босқичини «Коммуникатив ҳужум» деб ҳам аташ мумкин. Бу босқичда ўқитувчи синфни зудлик билан ишга солиши ва ўқувчиларга динамик таъсир қилиши керак.

Мулоқотни бошқаришда эса ўқитувчи ўқувчилар фикрлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватламоқ учун мулоқотнинг диалогик туридан фойдаланиши ҳамда синфда пайдо бўлган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ўз режа ва фикрларини коррекция (тузатиб, ўзгартириб, мослаб) қилиб бориши лозим.

Мулоқот натижаларининг таҳлилида эса, мулоқот мақсади, вазифаси, воситаларини тўғри танланганлиги ёки қандай камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳақида фикр юритилади.

Юқоридагилардан кўринадики, таълим-тарбия жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқотида албатта, ўқитувчи лидер бўлиши, бош ролни ўйнаши, ташаббускор бўлиши ҳамда бошқарувчи, раҳбар бўлиши лозим экан. Ўқитувчи ўқувчилар билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш учун энг аввало, улардаги ўқитувчидан қўрқиш, тортиниш, уялиш каби тўсиқларни йўқотишга ҳаракат қилиши керак.

Айрим психологларнинг тадқиқотларида ўқитувчи билан ўқувчи мулоқотининг учта услуби мавжудлигини кўриш мумкин1:

Барқарор–ижобий,

Фаолсиз–ижобий,

Беқарор–услуб.

Айрим ҳолларда ўқитувчининг ўқувчиларга мутлоқ салбий ёки вазиятли салбий муносабатларини ҳам учратиш мумкин.

Ўқитувчининг ўқувчига «беқарор» ёки «салбий» муносабатлари ҳақидаги асосий хулоса А.А.Леонтьев фикрларида учрайди. Унинг фикрича, ўқитувчининг ўқувчига бўлган салбий ва беқарор муносабатлари ўқувчиларни ўқитувчидан «узоқлашиши»га олиб келади, ўқувчилар бундай ўқитувчига салбий муносабатда бўладилар, уни ёқтирмайдилар, унинг дарсларига қатнашмаслик учун турли сабабларни излайдилар.

Психолог А.Н.Лутошкин1 ўқитувчи ва ўқувчи мулоқотидаги ўқитувчининг раҳбарлик роли ҳақида гапириб, уч хусусиятига урғу бериб ўтади, булар сўзсиз бўйсуниш, демократик ва кўнгилчанликдир.

Сўзсиз бўйсуниш услуби. Бунда ўқитувчи ўзигина гуруҳ фаолиятини йўналтиради, яъни ким-ким билан ўтиради, ким-ким билан ишлайди ва ҳоказоларни назорат қилиб боради. Бунда ўзаро ҳамкорликнинг шакллари - буйруқ, кўрсатма, инструкция беришдан нари ўтилмайди.

Бундай ўқитувчиларнинг «Бугун сен яхши жавоб бердинг, буни сендан кутмаган эдим» - қабилидаги миннатдорчилик сўзлари ўқувчиларни рағбатлантира олмайди.

Бундай ўқитувчилар ўқувчининг қолаверса, боланинг хатосини тузатишга ҳаракат қилмайди. Ўқитувчи тоқатли, сабрли бўлиши керак. Боланинг менталитети, дунёқараши, фикрлашига нисбатан сабр-тоқатли муносабатда бўла олмаган ўқитувчи энг нобоп психологик иқлимни пайдо қилади.

Социологларнинг кўрсатишларича, бундай раҳбарлик натижасида болаларда асаб касалликлари (нервозность) пайдо бўлар экан.

Авторитар ёки сўзсиз бўйсундириш услуби ўқитувчининг етарли даражада ахлоқий ва сиёсий жиҳатдан етук эмаслиги, мулоқот маданиятининг пастлиги, ўз фаолиятида ўқувчиларнинг индивидуал- психологик хусусиятларини ҳисобга олмаслиги, болалар ҳаётини ташкил этишда уларнинг мустақил фаолиятларини бўғиб қўяётганлигини кўрсатади.Жамоадаги юқори ахлоқий муносабатлар, мулоқот маданиятига риоя қилиш ва ҳоказолар авторитар раҳбарликка барҳам бериши мумкин.

Демократик услубда ўқитувчини жамоа (синф) фикрига суяниб раҳбарлик қилиши тушунилади.

Ўқитувчи фаолият мақсадини ҳар бир ўқувчисининг онгига етказишга ҳаракат қилади. Ҳар бир иш жамоа аъзолари ўртасида муҳокама қилиниб, координацияланади. Бирор фаолиятни биргалашиб бажариш жараёнида фаол қатнашган ҳар бир ўқувчи рағбатланиши туфайли, ўқувчида ўзига ишонч пайдо бўлади. Ишни қизиқиш билан бажаради. Бу хилда мулоқотни ташкил қилувчи ўқитувчи топшириқларни тенг, лекин бола имконияти, қизиқиши, интилишлари, индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб тақсимлайди. Ўқитувчининг ўқувчи билан бундай мулоқотида илтимос, маслаҳат, маълумот бериш асосий ўринни эгаллайди.

Демократик услуб раҳбарликнинг энг яхши, қулай, ўқувчилар учун ёқимли услуби бўлиб ҳисобланади.

Бундай ўқитувчилар фаолиятидаги айрим кўрсаткичлар авторитар услубни қўлловчи ўқитувчиникидан пастроқ бўлса-да, ўқувчилардаги ишлаш, ўқиш истаклари, масъулият-ҳислари, ўз синфлари билан ғурурланиш, ижодиётга интилиш кабилар юқори бўлади. Бундай ўқитувчининг ўқувчилар орасида обрўйи баланд бўлиб, ўзи бўлмаган пайтларида ҳам ўқувчилари топширилган ишни бажаришга ҳаракат қиладилар. Ундай ўқитувчиларни ўқувчилар самимий ҳурмат қиладилар ва севадилар.

Ўқитувчи раҳбарлигининг энг кўнгилчанлик услуби номаъқул, салбий услуб ҳисобланади. Бундай раҳбарликда фаолият самарасиз ва сифатсиз бажарилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ўқитувчи ва ўқувчи мулоқотларининг ижодий фаолиятни биргаликда, иштиёқ билан бажарилишига асос бўлувчи мулоқот турларига кўпроқ эътибор берилиши лозим экан. Булар дўстлик, ҳамкорлик асосида пайдо бўлувчи, тазйиққа асосланмаган мулоқот, самимий мулоқотлардир.

Ижодий фаолиятни биргаликда, иштиёқ билан бажарилишига қаратилган мулоқот асосида педагогнинг ўқувчиларга барқарор - ижобий ҳамкорликдаги мулоқот услуби ётади. Бундай мулоқотда ўқитувчи ўқувчиларнинг ҳар қандай ижодий фаолиятларига яқиндан раҳбарлик қилади ва унинг самарали бўлишига ҳаракат қилади. Бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги самимий мулоқот ҳисобланади.

Ўқитувчи мулоқот маданиятига риоя қилар экан, таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос жиҳатларига путур етказмаслиги керак. Бунда мулоқот меъёрини билишнинг аҳамияти каттадир.

Афсуски, педагогик фаолиятда масофадаги мулоқот мулоқотнинг энг кенг ёйилган шакли бўлиб ҳисобланади. Бунда ўқитувчи ва ўқувчи муносабатлари орасида масофа сезилиб туради. Бу ўқувчини ўқитувчидан узоқлаштириб, авторитар услубга яқинлаштиради.

Масофали мулоқотнинг энг салбий шакли тазйиқли мулоқот ҳисобланади. Мулоқотнинг бу хили салбий ва авторитар мулоқотларини бирлаштиради. Тазйиқ шаклидаги мулоқотда «Диққат билан тингланглар, бўлмаса «2» қўяман», «Сизлар ҳали мени кимлигимни билмайсизлар, мен сизларга кимлигимни кўрсатиб қўяман», «Бу топшириқни бажармасанг, сени директорга олиб кираман, отангни чақиртираман», «Чоракда «2» баҳо қўяман» ёки «Мактабдан ҳайдаттираман» кабилар орқали ўқувчиларга тазйиқ ўтказишда намоён бўлади.

Мулоқотнинг бундай кўриниши дарс жараёнида болаларни асабийлаштиради, ижодий фаолиятларини чеклайди.

Мулоқотдаги лоқайдлик, талабчанликни йиғиштириб қўйиб, таълим жараёнида кўпроқ ҳазилкашликка йўл қўйиш ва ҳоказолар орқали айрим ўқитувчилар ўқувчилар олдида обрў олишга ҳаракат қиладилар. Бунинг асосий сабаби, бир томондан, синф билан ҳамкорлик ўрнатишга, уларга ёқиб олишга ҳаракат қилиш бўлса, иккинчи томондан, ўқитувчида касбий фаолият малакаларини йўқлигини кўрсатади.

К.Д.Ушинский тадбирига кўра, мактабда ҳазилга йўл қўйиш ҳам керак, лекин барча иш ҳазилга, эрмакка, сертакаллуфликка, мулойимликка, бачканаликка айланиб кетмаслиги керак, энг муҳими, доимо ақлий фаолият ҳукмрон бўлиши кераклигини унутмаслик керак.

Фақат маънавий бирликкина мулоқот маданиятини самарали бўлишига ёрдам беради. Фақат хушмуомалаликкина мулоқот иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини тартибга солишга ёрдам берувчи ахлоқий мезондир.

Хушмуомалали ва хулқ-атворли педагог инсонпарварлик қоидасига асосланиб, энг мураккаб вазиятларда ҳам инсонни ҳурмат қилиш асосида иш тутади. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги Қонун»ида «Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги» таъкидланган1.

Педагогик хушмуомалалик – педагогнинг касбий сифати, яъни маҳоратининг бир қисмидир. Педагогик маҳорат шахснинг бошқа маҳоратларидан фарқли, ўқитувчи шахсини асосий сифати бўлиб, ўқувчига тўғри, малакали ёндашишни назарда тутади. Педагогик хушмуомалалик ўқитувчининг мақсадга мувофиқ равишда таъсир кўрсатиш маҳоратини белгилаб берадиган самарали услубий алоқаси ҳисобланади.

Ўқитувчининг ўқувчига қўядиган талаблари эса меъёридан ортмаслиги, борди-ю ортиб кетса кўнгилсизлик пайдо бўлиб, салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Ўқитувчи ўқувчини ҳурмат қилиши ва буни ўқувчиларга кўрсата олиши зарур.

Ҳурмат очиқ кўнгилликни, эркалатишни, талабчанликни инкор этмайди, аксинча, уни кучайтиради. Лекин талабчанлик ўқувчининг ёши ортишига қараб орттириб борилиши керак.

Ўқитувчи билан ўқувчи ўрталаридаги тушунмовчиликнинг (айрим ҳолларда) асосий сабабларидан бири – ўқитувчининг хушмуомала эмаслиги, яъни ўқувчиларнинг ташқи кўриниши, ақлий ривожи, қобилиятларига қўполлик билан эътироз билдириши натижасида рўй беради. Ўқитувчининг хушмуомалалиги дарснинг барча босқичларида амалга оширилиши керак. Асосий эътибор, айниқса, уй вазифаларини текшириш ва баҳолашга қаратилиши лозим.

Бунда ўқитувчи маҳорати моҳирлик билан ўқувчиларнинг жавобларини тинглаш, мазмуни, шакли, дуч келадиган қийинчиликлари ва ҳоказоларга қаратилмоғи керак.

Педагогик хушмуомалалик ўқитувчининг маънавий етук даражаси бўлиб, у ўз устида ишлаши, махсус билимларини тўлдириб бориши, ўқувчилар билан хушмуомалада бўлиш кўникмаларини шакллантиришни ҳамда ёшлар руҳияти ва ҳозирги замон ўқувчиларининг хусусиятлари ҳақида педагогик маълумотга эга бўлишни талаб этади.

 

Таянч иборалар:Дарс, материални чуқур билиш, муомала маданияти, педагогик ҳамкорлик, мактабдаги асосий икки фигура, хуқуқий ва демократик, фуқаро, жавобгар шахс, жамият, педагогик жараён, шахсий масъулият, ўқувчи, Т.Н.Мальковская, педагогик мулоқот, муомала, муносабат, интерактив, перцептив, педагогик муомала, А.С.Макаренко, боғланиш, ўсмир, ўспирин, ўз-ўзини ҳурмат қилиш туйғуси, умид бағишлаш, мулоқот структураси, В.А.Кан-Калик, мулоқотни бошқариш, моделлаштириш, ташаббус, ҳамкорлик, барқарор-ижобий, фаолсиз-ижобий, беқарор-услуб, А.А.Леонтьев, А.А.Лутошкин, ўқитувчининг раҳбарлик роли, сўз-сиз бўйсуниш, демократик, кўнгилчанлик, нобоп психологик иқлим, масофали мулоқот, хушмуомалалик.

 

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР

1. Таълимтарбия жараёни самарадорлигининг асоси нимада?

2. Муомал, мулоқо ва муносабатга таъриф беринг.

3. Педагогик муомала ва унинг функцияларини изоҳлаб беринг.

4. Муомал маданияти нима?

5. Педагогик мулоқо асосини нима ташкил этади?

6. Мактаб жамоасида ижобий иқлим қандай яратилади?

7. Ўқитувчининг ўсмир ва ўспиринларга ижобий муомаласини мисолларда айтиб беринг.

8. Психологик боғланиш деганда нимани тушунаси.

9. Педагогик маҳора структурасини изоҳлаб беринг.

10. Ўқитувчи билан ўқувчи мулоқотинин уч услуби нималардан иборат?

11. Ўқитувчи ва ўқувчи мулоқотидаги авторитар (Сўзси бўйсуниш) демократик ва кўнгилчнлик улублриг изоҳ беринг.

12. Ўқитувчи ва ўқувчи мулоқотининг турлари?

13. Педагогик хушмуомалалик нима?

АДАБИЁТЛАР

1. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, 1997.

2. Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида.- Тошкент, 1998.

3. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дасури». –Тошкент, 1997.

4. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Ķонуни. –Тошкент,1997.

5. Мальковская Т.Н. Учительученик. (Новое в жизни, науке, технике серия) педагогика психология. – М., 1989, 2 - сони, 21 - бет.

6. Грехнев В.С. Культура педагогического общения. - М.,1992.

7

. Подласый И.П. Педагогик. –Владивосток, 2001.

8. Мунавваров А. Педагогика.-Тошкент, 1998.

9. Леонтьев А.А. Педагогическое общение. – М, 1999. 68 - бет.

10. Кан  Калик В.А. Учителю о педагогическом общении. Кн. для учителя. – М, 1987, 27 - бет.

11. Лутошкин А.Н. Как вести за собой. – М, 1986.

 

16-маъруза Педагогик маҳорат тараққиёт тарихи. Мустақил малака ошириш ва ўз-ўзини назорат қилиш.

Режа:

1.                Шарқ мутафаккирларининг асарларида ўқитувчи маҳорати ҳақида.

2.                Ғарб мутафаккирларининг ўқитувчининг  касб-маҳоратини тарбиялаш ҳақидаги педагогик қарашлари.

3.Педагогик маҳоратни шакллантиришнинг асосий тамойиллари.

4.Ўқитувчининг шахсий ижодий фаолияти ва назарий-услубий моҳияти.

5. Ўқитувчининг мустақил ўқишини ташкил қилиш

1.Шарқ мутафаккирларининг асарларида ўқитувчи маҳорати ҳақида.

Бугунги кунда  олимлар, мударислар олдида турган асосий вазифалардан бири-халққа, айниқса ёшларга миллий қадриятларимизни яхшироқ тушунтириш, уларга риоя қилиш  ҳурматлари руҳида тарбиялашдир.

Ота-боболаримиз азал-азалдан бизни одобли, меҳнатсевар, тўғрисўз, ҳалол, инсофли, диёнатли, яқинларига меҳр-муҳаббатли кишилар қилиб тарбиялашган.

Халқ удумларида, ундан келиб чиқадиган одобномада ҳар қандай боланинг ёшлигиданоқ эл-юрт манфаати йўлида курашувчи, кишилар бахт-саодатни  ўйловчи, авлодларнинг ушалмай қолган орзу-армонларини амалга оширувчи кишилар бўлиб камол топиши лозимлиги алоҳида таъкидланади.

Мустақил республикамизнинг олдида турган асосий вазифаларидан бири- юқори малакали кадрлар тайёрлашдан иборат. Республикамизда  тараққиёт ва ўзгаришларга бой ҳозирги пайтда ёшларнинг ҳар тамонлама камол топиши давр талаби ва эҳтиёжидир. Мактабларимиз маънавий бақувват, билимли, ўз мустақил Ватанимизда фахрланиш туйғусига бой кишиларни тарбиялаши керак. Бу эса таълим-тарбия олдидаги мураккаб, кенг кўламли муаммолардан биридир. Халқ  таълими тизимида ҳал қилувчи инсон – ўқитувчидир. Агар ўқитувчи ижодкор ва изланувчан бўлса, ўқувчи билим даражаси ҳам  баланд бўлади. Ўқитувчиларимиз бугунги замон талабларига мос билимлар соҳиби, янгиланган таълим мазмунини эгаллаган бўлишлари  керак. Педагог ходимлар ўзларини касб кўникмалари ва муаллимлик маҳоратларини доимо такомиллаштириб боришлари шарт», - деб таъкидланади. «Таълим тўғрисидаги» қонунда.

Ўқитувчи касбининг  нозиклиги, масъулиятилиги ва мураккаблиги ҳамда шарафли эканлиги тўғрисида мулоҳазалар. Муаллимнинг маҳорати, уларга қўйиладиган талаблар,  фазилатларига оид қашарлар, муносабатга киришиш маҳорати, муомала маданияти Шарқ мутафаккирларининг асарларида ифодасини топган. Шарқ маънавий-маданиятининг хилма-хил жиҳатлари, айниқса Уйғониш даврида жуда ривожланган бўлиб, бу даврда яшаб ижод этган Абу Наср Фаробий. Ал-Хоразмий, абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Давоний, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб мутафаккирларнинг ижодлари педагогик тафаккур тараққиётида ёш мураббийларнинг маънавий-ахлоқий камолотида муҳим манбаа бўлиб хизмат қилади.

Шарқнинг буюк алломаси, қомусий олим Фаробий (873-950) муаллимнинг ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ва унинг хос хусусиятлари тўғрсида ибратли ғояларни илгари сурган.

«Ўқитувчи, - дейди Фаробий, ақл-фаросатга, чиройли нутқга эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларни тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур. Шу билан бирга ўз ор-номусини қадрлаши, адолатли бўлиши лозим. Ана шундагина у инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади», деб таъкидлайди. Мутафаккир Фаробий ўқитувчи шахсига хос қатор фазилатларга холисона, одимона, оқилона шарҳ бериш имкониятига эришган буюк зоддир. Шунинг учун  мазкур шарзлар, илмий иловалар, теран фикрлар, ибратли мулоҳазалар ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.

Мазкур муаммо юзасидан мулоҳаза юритган атоқли олим Абу Али ибн Сино (980-1037) нинг фикрича. « . . . .Ўқитувчи матонатли, соф виждонли, ростгўй ва бола тарбиялаш услубларини ахлоқ қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоғи лозим. Ўқитувчи ўкувчининг бутун ички ва ташқи дунёсини ўрганиб, унинг ақл қатламларига кира олмоғи лозим».

Абу Али ибн Сино  мулоҳазасинга кўра тарбиячи дастлаб болаларни яхши кўриш,  ҳурмат қилиши, улар билан хушмуомала бўлиши шарт. Агар бола ишни яхши бажарса, уни ўз вақтида рағбатлантириш, гоҳида мақтаб қўйиш, аксинча бўлганда эса, унга танбеҳ бериш керак. Лекни деди Ибн Сино, танбеҳ иззат-нафсига тегадиган бўлмаслиги лозим, ўқувчига муросассозлик қилиш эса боланинг ўзбошимча бўлиб қолишга олиб боради», - дейдиибн Сино.

Насриддин Тусий ўзининг «Ўқитувчиларни тарбиялаш тўғрисида» деган асарида шундай дейди: «Ўқитувчи мунозараларни олиб бориши, рад этиб бўлмайдиган даражада исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим . . » Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳархандали, қўпол ва қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида ўқтувчи ўзини тута олмаслиги ишини бузиши мумкин.

Етук мутафаккир Абдураҳмон Жомий ўз асарларида бола дунёқарашининг камол топишида мактаб ва муаллимнинг ролига катта баҳо беради. Унинг фикрига қарганда, муаллим ақлли, адолатли, ўзида барча юксак фазилатларни мужассамлаштирган бўлиши керак. ўзини номуносиб тутган одам ҳеч вақт болаларга билим бера олмайди, деган фикрни билдиради.

«Устоз, муаллимсиз қолганда замон, нодонликдан қора бўлурди жаҳон», - деб хитоб қилади у  «Искандар Хироднамаси» асарида. Ўзбек адабиётини даҳоси А.Навоий ўз асарлари ва илмий қарашларида ўқитувчилик қобилияти ва унинг обрўси, одоби юзасидан мулоҳазалар юритган. Аллома ижодий ёндашувсиз ҳеч бир фаолиятни тасаввур қала олмайди. Ана шу боисдан унинг асарларида одоб, ахлоқ, зийраклик, иродавий куч, поклик, самимийлик хислатлари асосий ўринни эгаллайди.

Ўқитувчининг ҳар жиҳатдан ибрат ва намунага эга бўлишлари таълим ва тарбия гарови эканлигига  ишора қилган. Ўқитувчининг касб маҳоратини тарбиялашнинг моҳияти тўғрисидаги мулоҳазалар «Қобуснома», «Хотомнома», «Қутадғу билиг» каби буюк асарларда ҳам баён этиб берилган. Чунки бу асарларнинг барчаси одобноманинг худди ўзгинаси бўлганлиги сабабли тарбиячи-мураббийнинг ўзига хос хислатларини шаклланиши босқичлари ифодалаб берилган.

XVIII-XIX асрда давом этган Туркистондаги жадидлар ҳаракатининг асосчиларидан бир, буюк маърифатпарвар ўқитувчи, моҳир тадқиқотчи Абдулла Авлоний таълим тизими, ўқитишни такомиллаштириб, ўқитувчилар малакасини ошириш, бўлғуси ўқитувчини тайёрлаш муаммоларига мутлақо янгича ёндашган омилдир. Унинг  фикрича ижодий изланиш, ўқиш ва ўқитишнинг янги шакли, услуб ҳамда воситаларини қидириш ўқитувчининг энг муҳим  сифатларидан биридир деб таъкидлайди.

Шундай қилиб, Ўрта Осиё мутафаккирлари ва ўзбек маърифатпарварлари ўқитувчи кучли хотирага, ирода ва тафаккурига ақл-заковатга, чиройли нутққа эга бўлиши, кўзлаган мақсадни  амалга ошириш йўлида жонбозлик, қатъиятлик кўрсатиш, ўқувчиларнинг руҳий дунёсига тўғри йўл топа олиш, уларга таъсир ўтказиш имконияти, виждонлилик, самимийлик, одобли, назокатли ишчан, масъул шахс сифатида фаолият кўрсатиши зарур эканлигини ўз асарларида таъкидлаб ўтадилар.

2. Ғарб мутафаккирларининг ўқитувчининг  касб-маҳоратини тарбиялаш ҳақидаги педагогик қарашлари

Ўқитувчи ва унинг профессионал сифатлари орасидаги  муаммолар чет эллик олимлар С.А.Коменский, Джон Локк, И.Г.Песталоцци, А.Дистерверг кабиларнинг асарларида ўз ифодасини топди.  Жумладан, улуғ чех олими, педагог Я.А.Коменский ўқитувчининг энг муҳим хусусиятлари қаторига болани севиши, юксак ахлоқи, билимдонлиги, иқтидори, қобилияти кабиларни киритиб, уларнинг моҳиятини атрофлича тавсифлаб беради.

Ушбу масалага сал бошқачароқ ёндошган ИГ.Песталоцци ўқитувчининг профессионал сифатларига баҳо беришидан умуман четлашиб, унинг халқ таълими тармоғини такомиллаштиришдаги роли, фан асосларини эгаллашдаги аҳамияти ва вазифаларига тўхталиб ўтади.

А.Дистерверг ўқитувчининг таълимдаги ролига баҳо бериб, у ўз фаолиятини билиши, уни севиши, ўқувчиларини ёқтириши деб уқтиради, ўқитувчи болаларнинг индивидуал хусусиятларга қобилияти, фаолияти услуби тўғрисида муайян  даражада билимга эга бўлиш кераклигини ҳам таъкидлаб ўтади.

Мутафаккир Джон Локк ўқитувчи психологиясининг энг муҳим жиҳатлари орасига мўътадиллик, ғайрат-шижоатлилик, эҳтиёткорлик  каби ҳислатларини киритиб, уларнинг таълимдаги роли юзасидан мулоҳаза юритади.

Ғарб мутафаккирлари ғояларининг ворислари сифатида А.И.Герцен, Л.Н.Толстой, И.Г. Черкишевский, К.Д.Ушинский каби рус мутафаккирлари мазкур муаммоларга ўз мулоҳзаларини билдирганлар.

А.И.Герцен мулоҳазасига кўра, ўқитувчининг асосий хислати – бу унинг болалар билан муносабатда бўлаётганлиги сезишда болалар руҳий дунёсини тушунча олишда, ахлоқий қобилиятининг мавжудлигида, чунки у шундай истеъдодга эриша олмайди, буни унутмаслик керак.

Ўқитувчи касбига оид илмий, тажрибаларда синалган мулоҳазалар рус педагоги  К.Д.Ушинский таълим-тарбия жараёнида ўқитувчининг роли  ва шахсига юқори баҳо бериб, ҳеч бир устав ёки программа, ҳамда сунъий организм пухта ишлаб чиқарилганига қарамай, инсон шахсининг ўрнини боса олмайди деб ҳисоблайди. Инсонининг характери ва ҳис-туйғулари, унинг ўқувчилар билан мулоқотга киришиш усули, ўқитувчи қалби болаларга яқинлиги каби ахлоқий хислатларининг шахсига хос муҳим фазилатлар бўлиб ҳисобланиб, муаллимнинг тарбиявий кучини белгилайди ва ижтимоий қимматига эга бўлган, баркамол бола шахсини  таркиб топтиради. К.Д.Ушинский таъкидлашича, педагогик фаолиятнинг муҳим таркибий қисми педагогик-психологик одоб (такт)  ҳисобланади. Унинг фикрича  психологик одоб (такт) ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ғоятда кенг қўлланилади, шунинг учун усиз одамлар орасида ҳеч қандай мулоқот ва нутқ қобилиятининг ўзи ҳам бўлмаган бўлар эди, дейди.

Шундай қилиб, чет эл мутафаккирлари ўз асарларида ўқитувчининг қатор муҳим фазилатлари  мавжуд бўлишини баён қилганлар. Буларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: ўқитувчининг ҳар томонлама баркамол бўлишиш, ўзининг юксак хислатлари ва ҳис туйғулари билан бошқа касбдаги кишилардан  ажралиб туриши, даврларни ўзлаштиршда  орқада қолганлар билан индивидуал ишлаш. ўқувчилар диққатини ўзига торта олиш сеҳри, мустақил ишлаш ва ўз маҳоратини, малакасини ошириш. Педагогик қобилият ва одобга эга бўлиш кабилар. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, шарқ ва ғарб мутафаккирлари томонидан таҳлил қилинган кўпгина ўқитувчи касби ҳақидаги мулоҳзалари то ҳозирги аждодлар ғоясини такомиллаштириш эвазига таълимни юксак босқичга кўтариш мумкиндир.

3.Педагогик маҳоратни шакллантиришнинг асосий тамойиллари

Ўқитувчи ўз устида ишлар экан, касб-кор малакасини ошириш бўйича аниқ мақсадга мувофиқ тавсия ва кўрсатмаларга эҳтиёж сезади, улар эса изчил бир тизимга солишмаган.

Маълумки, ўқитувчи таълим-тарбия жараёнининг субъекти сифатида таёргарлик даражаси, педагогик маҳорат ва шахс сифатлари билан ўқувчиларнинг аҳлоқи, одоби ва маънан ривожланишлари комил инсон бўлиб тарбияланишларга бевосита таъсир этади.

Ўқитувчининг ўз малакасини  узликсиз такомиллаштириб бориш асосан қуйдаги 4 йўналишда бўлади, яъни;

_ касбкор таёргарлиги (ўзи ўқитадиган фани бўйича назарий, услубий салоҳияти);

_ педагогик маҳорат (педагогик ва псиҳалогик билимларни эгаллаганлик даражаси).

_ педагогик маҳорат (педагог қобилият, техника, такт ва муомила маданияти);

_ шаҳс сифатлари.

Ўқитувчи мустақил малака ошириш жараёнида фақат ўзининг нуқсон ёки камчиликларини  тузатиш эмас, балки педагогик жараённинг самарадорлигини ошириш учун фан ва  амалиёт янгиликларини фаолиятга тадбиқ этади,  синаб кўради. Шу билан умумпедагогик савиясининг янги сифат ўзгаришига эришади.

Демак ўз устида мустақил ишлаш педагогик учун шахсий ижодий фаолият ҳисобланади.

Ўқитувчининг педагогик фаолияти ва ўз малакасини узликсиз ошириб бориш муаммолар билан боғлиқ бўлган илмий тақдиқотлар, ўз касбининг устаси ижодкор педагогларнинг амалий фаолиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ҳулосаларига асослансак, шаҳсий ижодий фаолият ёки ўз умумпедагогик малакасини узликсиз такомиллаштириш босқичларини таҳминан қуйдагича белгиланиши мумкин:

1.                 Ўз назарий-услубий, педагогик-психалогик тайёргарлик даражаси, педагогик маҳорат, имкониятлар ва шахс сифатларини  таҳлил қилиш (ўз-ўзини диагностикалаш).

2.                 Ўз-ўзини диагностикалаш натижалари асосида қийинчилик ва муаммоларни умумлаштириш ўз касб-кор маҳоратини  такомиллаштириш йўналишларини ва очиқ мақсад вазифаларини белгилаш.

3.                 Мақсад ва вазифалар даражасида ўз педагогик маҳоратини такомиллаштириш восита усулларини танлаш шаҳсий ижодий фаолият дастури ёки ўз устида мустақил ишлар режасини тузиш.

4.                 Шаҳсий ижодий фаолият режа ва дастур асосида ўз умум педагогик маҳоратини такомиллаштириш.

5.                 Ўз касб-кор маҳорати ва ижодий ўсиш жараёнини вақти-вақти билан ўрганиш (ўз-ўзини қайта диагностикалаш), таҳлил этиш, мустақил ижодий фаолиятга ўзгартириш,тузатишлар (керак бўлганда) киритиш.

6.                 Мустақил ижодий фаолият натижаларни умумлаштириш, уларни ижодий фаолиятнинг мақсад ва вазифалар билан таҳлил этиш истиқболли йўналишларини белгилаш.

Албатта, шахсий фаолиятни ташкил этишда ўқитувчи мустақил ҳаракат қилади. Шунга қарамасдан юқорида баён этилган тарғибот (структура) шахсий ижодий фаолият жараёнининг изчиллигини таъминлайди.

Ўқитувчининг ўз устида мустақил ишлаши, ўз касб-кор маҳоратини такомиллаштиришига  бўлган эҳтиёжи жамиятнинг мактаб, ўқитувчи, унинг шаҳсига нисбатан талаб ва эътиборининг ўсиши ёки таълим-тарбияга бўлган янгича ижтимоий эҳтиёжлар билан боғлиқ бўлади.

Таълим-тарбия тизимидаги янгиликлар, шахсий тадбирлар, истиқболли йўналишлар ўқитувчи олдига ҳал этиши зарур бўлган янги  вазифаларни  кўндаланг қўяди ва ундан доимий изланишу, ижодкорликни талаб қилади.

Демак ўқитувчи ўз шаҳсий фаолияти ёки касб-кор маҳоратини мустақил такомиллаштириши ишини ташкил этишда, энг аввало, жамиятнинг мактабга қўйган янги ижтимоий буюртмаси нуқтаи назаридан  ёндошади. Мустақил ижодий фаолиятнинг аниқ йўналишлари ва мазмунини белгилашда ўқитувчи уларни ўз-ўзини диагностикалаш педагогик фаолиятни яхлитлигича таҳлил этиш, ўқитувчига ўз муаммо ва қийинчиликларни аниқ белгилаш имконини беради.

Шунинг учун ҳам ўқитувчилар учун ўз-ўзини баҳолашда объектив бўлиш, диагностикалаш восита ва усулларини билиш, энг асосийси «ўзини билмаган ўзгани била олмайди» қабилида иш тутишлари мақсадга мувофиқ.

4.Ўқитувчининг шахсий ижодий фаолияти ва назарий-услубий моҳияти.

Ўқитувчилар асосан малака ошириш курслари ва курсдан курсгача бўлган даврда мустақил билим олиш билан умумпедагогик маҳоратларини такомиллаштирадилар.

Малака ошириш курсларида ўқиш ва мустақил билим олиш бир-бирини тўлдириб ўқитувчининг назарий, услубий тайёргарлигини, педагогик маҳоратини узлуксиз  амалга ошириш ҳақида шахсий ижодий фаолият изчиллигини таъминлайди.

Малака ошириш курси тугалланишида тингловчи курсдан кейинга топшириқни олади. Ўқитувчининг кейинги босқичини курсдан-курсгача бўлган даврдаги ижодий мавзуси бўлиб унинг шахсий ижодий-фаолияти мазкур муаммони ҳал этишга йўналтирилади.

Шахсий-ижодий фаолият мавзусини танлаш ва белгилашда қуйидагиларни хисобга олиш ма қсадга мувофиқ;

мавзунинг ўқитувчи имконияти, қизиқиши ва тайёргарлик даражасига мос бўлиши ;

мактаб амалиётчи «ўқитувчи ишлайдиган мактаб) эҳтиёж ва муаммолари билан мутаносиблиги;

ўқитувчи фаолиятининг истиқболлиги билан боғлиқлиги;

оддий мохиятга эга бўлиши.

Шахсий ижодий фаолият  ҳар бир ўқитувчининг ўзига хос бўлиб, унинг индивидуал-педагогик малака ва кўникмаларини шакллантиради. Ўкитувчининг шахсий ижодий фаолиятини шундай ташкил қилиш керакки, униниг натижалари таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигига ижобий таъсирэтсин.

Ўқитувчи ижодий фаолият режасини тузишида нималарга асосланиши керак?

Режалаштириш ўқитувчининг ўз касб-кор тайёргарлиги, педагогик маҳорати ва шахс сифатларини диагностикалашдан бошланади.

Шахсий ижодий мавзу (муаммо) ни белгилашда ўқитувчи албатта ўзи ишлаётган мактаб муаммосидан келиб  чиқиши керак.

Шахсий ижодий фаолият муаммоси аниқлангандан сўнг, шахсий режа тузалади.

Режада қуйидаги бўлимлардан бўлигши тавсия этилади.

-                      Ижтимоий-иқтисодий ва мафкуравий саволни ошириш.

-                      Педагогик ва психологик билимлар.

-                      Мутахассислик бўйича назария ва услубий тайёргарлик.

-                      Умуммаданий тайёргарлик.

Ҳар бир бир бўлим бўйича режа шакли қуйидагича бўлиши мумкин:

 

Ўрганиладиган мавзу ёки амалга ошириладиган

Ўрганиш манбаси

Ўрганиш ёки бажариш шакли

Ишни якун

лаш мудда

ти

Ишни умумлаштириш шакли

Қаерда қандай фойдаланилади

 

Шахсий ижодий режа асосида бажарилган ишлар махсус кундаликларга қайд этилиб, улар мазмун-моҳиятини қисқача ёзиб берилади.

Шахсий ижодий режа берилишларида қуйидаги манбалардан фойдаланилади:

- педагогик,психологик,услубий манбаа ва адабиётлар:

-                      илғор педагогик тажрибалар:

-                      мавзуга тегишли илмий-тадқиқот ишлари:

-                      Илмий-услубий тадбирлар (семинар гурухий маслахат, конференция, педагогик ўқиш) ва х|c.

Шахсий ижодий режада белгиланган ишларни амалга ошириш - ўқитувчининг ўз-ўзини назорат қилиш малакаси режасини тўлиқ бажарилиши ва ижобий фаолият самарадорлигини таъминлайди. Бундан ташқари ўқитувчининг мустақил фаолияти услубий хизмат тизими ходимлари (мактаб директори) ўқув-услубий ишлар (бўйича директор муовини, методбирлашма рахбари, методистлар) томонидан ҳам назорат қилиниши ва мақсадга йўналтирилиши даркор. Бундай назоратда, аввало, ўқитувчига услубий ва амалий ёрдам бериш назарда тутилади.

5. Ўқитувчининг мустақил ўқишини ташкил қилиш

Ўқитувчи мустақил малака оширишининг самарадорлиги  учта асосий тамойиллар: муайян тартибга, узлуксизликка ва бажариш шартлигига риоя қилиш билан боғлиқ. Мустақил  ўқиш – малака ошириш узлуксизлигини таъминлашнинг дастлабки бўғини ҳисобланади. Педагог кадрлар малака оширишининг узлуксизлигини таъминлайдиган бошқа бўғинларга фан методика бирлашмаларидаги фаолият, семинарлар, кенгашларда иштирок этиш, қисқа муддатли курсларда ёки малака ошириш курсида ўқиш киради.      Ўқитувчининг мустақил ўқиш бўйича ишида ёш, уз фаолиятини бошлаётганлар учун ҳам ва тажрибали, кўп йиллар ишлаш давомида тўплаган ва мустақил тадқиқот олиб бориш учун тайёрлаган ижобий тажрибаларини таҳлил қилиш ва умумлаштиришга интилаётганлар учун ҳам энг масъулиятли босқич- мустақил ўқиш мавзусини танлаш ҳисобланади.    Бу ишдаги энг аҳамиятли жиҳати мустақил ўқиш ёки ўқитувчининг касбий тафаккури доирасини кенгайтириш билан боғлиқ бўлган шахсий мавзуси устида тўғри, тизимли, босқичма-босқич ишлашини йўлга қўйишдан иборат.     

 Ўқитувчининг мавзу устида ишлашининг иккинчи босқичи режа тузиш бўлиб, бунда у назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганадиган масалаларнинг ишланмаси берилади. Бу масалаларни ўқитувчи тегишли манбаларни ўрганишни бошламасидан олдин шакллантириши жиддий аҳамаятга эга. Бундай ёндашув ўқитувчида ҳосил бўлган фикр-мулоҳазаларни тегишли манбалар муаллифлари томонидан татбиқ қилинганлари билан солиштириш, қиёслаш учун имконият яратиши билан эътиборга лойиқ.

Шуниндек, муаммога кириб бориш, қизиқиш   ҳосил қилиш, муаллиф билан баҳсга киришиш, ўз тахминини, яъни, мазкур зиддиятнинг эхтимол бўлган ечемини ишлаб чиқиш учун яхшироқ ёрдам беради. Шу тартибда ўз тахмини (гипотезаси) бўйича ишлаш ўқитувчининг башорат қилиш, қасбий фаолиятини ҳамда педагогик тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беради. Бунинг натижасида ўқитувчининг билим доираси ва педагогик маҳорати кенгайиши билан бирга унинг ўз методик ишини таҳлилий-тадқикот сфатида режалаштириш, амалга ошириш ва умумлаштириш учун имкониятлари кенгайиб боради. Бунда адабиётлар билан ишлашга, тажриба-синов ишларини ўтказишга, бошқаларнинг ижобий тажрибаларини кузатиш ва таҳлил қилишга, ўз тажрибасини умумлаштиришга, шахсий мавзу бўйича ишлар натижасини таҳлил қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.     

Мустақил ўқиш бўйича ишларни режалаштиришда ўз фани бўйича билимларни ошириб бориш асосий масалалардан бири бўлиши керак. Малака ошириш курсида ўқиётган ўқитувчилар билан уларнинг ўз фани бўйича билимларни ҳаққоний аниқлаш юзасидан суҳбатлашишда ўзаро муносабатларни нозик даражада сақлай билиш керак. Чунки, ҳар бир ўқитувчи ўзини бу масалада яхши тайёргарликка эга деб ҳисоблайди. Унинг ўқитаётган фанини бўш билиши тўғрисидаги фикр унга қаттиқ тегади.     Лекин, малака ошириш курсларида ўтказиладиган назорат ишлари айрим ўқитувчиларнинг назарий билимлари бўшлигини ва уларнинг ушбу йўналишда жиддий ишлашлари зарурлигини кўрсатади. Бу масалаларга кўпинча курс машғулотларида етарлича эътибор қаратилмайди. Бундай ҳол ўқитувчиларнинг ўз касбий тайёргарлик даражаларини, илмий-назарий, педагогик-психологик билимларини ошириш бўйича ишлари тўғрисидаги вақти-вақти билан ҳисобот беришларини ташкил этишни тақозо қилади.   

Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини оширишга қаратилган тадбирлар: конференция, семинар, тренинг, танлов ва шу каби тадбирларни мактаб, туман (шаҳар)ларда ўтказиб бориш лозим. Таълим тизимини янгилаш ва такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилаётган, таълимнинг энг самарали ва натижали йўл-йўриқларини излаш давом этаётган ҳозирги кунда педагог кадрларнинг мунтазам ўқишларини таъминлаш зарур ҳисобланади.    

Ўқитувчининг мустақил ўқиши шундай ташкил қилиниши зарурки, бу ишнинг натижалари имкони борича тезликда ўқувчиларнинг билим сифатини ва тарбияланганлик даражасини ошириш бўйича амалиётга татбиқ этиб бориладиган бўлсин.     Мустақил ўқиши ўзини ўзи бошқарадиган бўлиши лозим. Мустақил ўқишни ташкил қилиш ва унга раҳбарлик мактаб раҳбарияти, методика бирлашмаси, туман (шаҳар) методика хизмати тизими томонидан амалга оширилади. Бунда мустақил ўқиш мақсадга йўналтирилган бўлиши учун ўқитувчиларнинг ишини, ўқувчиларнинг фанлар бўйича билим, кўникма, малакалари сифатини ўрганиш, камчиликларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, уларни бартараф қилиш йўлларини белгилаш лозим. Бунда асосий эътиборни дидактика, психология ва тарбия назариясининг айрим ўқитувчи ёки ўқитувчилар гуруҳи, бутун педагогик жамоа ҳал этиш устида ишлаши лозим бўлган муаммонинг мазмунини тўлароқ очиб беришга ёрдам берадиган масалаларига йўналтириш керак.     Айрим тажрибали педагогларнинг ўз устида ишлашлари энди керак эмас, деб ҳисоблашлари нотўғри. Мустақил ўқиш ҳозирда ҳар бир педагог учун зарур, чунки ёш педагоглар ҳам кўп нарсани билмайдилар, тажрибалилари эса кўп нарсани унутганлар. Ҳеч ким ўқиптувчи бўлиб туғилмайди, унинг бўлиб етишиши кўп жиҳатдан мактабда мустақил ўқиш  ишининг яхши ташкил қилиниши, методик хизматнинг самарали, мақсадга йўналтирилган ва асосийси – узилишларсиз ишлаши билан боғлиқ.           

Мустақил ўқишни  қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ташкил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:          

 1.Ўқитувчининг миллий ғоя ва маънавият соҳасидаги билимлари даражасини ошириш.          

2.Ўзбекистонда таълим тизимининг тараққиёт йўлларини белгиловчи меъёрий, дастурий хужжатларни чуқур ўрганиш.          

3.Ўқитувчининг мутахассислик фани бўйича билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш.        

4. Ўқитувчининг психология, педагогика, дидактика, хусусий методика сохаларидаги билимлари ва тажрибасини кенгайтириш.        

 5. Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни ҳамда илғор педагогик тажрибаларни  ўрганиш ва амалга жорий қилиш.        

6. Ўқитувчининг фан, техника, санъат ва адабиёт соҳаларидаги янгиликлар ва ютуқлар билан танишиб бориши.      

   Ҳар бир ўқитувчининг мустақил ўқиши, одатда, ўқув йили бўйича тузилган ва мактаб раҳбарияти томонидан тасдиқланган шахсий режа асосида амалга оширилади. Бу режада миллий ғоя ва маънавият, касбий ва маданий даражани оширишдан иборат учта асосий йўналишдаги мустақил ўқиш режалари билан бунга ўқитувчининг йил давомида ёки яқин 2-3 йилда ҳал қилиш устида иш олиб борадиган муаммоси ҳам кўрсатилади. Бундай муаммо устида ишлашни  бошлашда ҳар бир ўқитувчи аввал шу масала бўйича олимлар, методистлар асарларини қамраб оладиган библиография тузади. Бу адабиётларни ўқиш ва қисқа конспектлар олиш ўрганилаётган масалат бўйича олимларнинг фикрларини солиштириш,уларни умумлаштириш ҳамда ўз хулосаларини чиқариш имкониятини беради.  Бу иш натижаси реферат ёзиш, методика бирлашмаси мажлисида маъруза ўқиш бўлиши лозим.        

Мустақил ўқиш иши ўзаро дарс кузатишни, иш режаларини, машғулотларинг кенгайтирилган конспектларини муҳокама қилишни, ўқитувчининг танлаган мавзуси бўйича фаолиятини акс эттирадиган очиқ дарслар ўтказишни ҳам ўз ичига олиши лозим.        

Мустақил ўқиш, унинг йўллари ва методларини танлаш ўқитувчининг хоҳиши ҳамда ўз билимлари, методларидаги камчиликларни тўлдириш зарурати асосида белгиланиши керак. Ўз билимларини қайси мавзу бўйича такомиллаштиришни, ўқув йили давомида қандай тадқиқотлар, тажриба-синовлар ўтказишни режалаштиришни ўқитувчининг ўзи ҳал этиши лозим.         

Юкорида айтилганлар асосида хулоса қилиш мумкинки,  ўқитувчининг мустақил ўқишини аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда туғри ташкил қилиш ва бу фаолиятнинг мунтазам олиб борилишини таъминлаш таълим сифати ва самарадорлигини оширишда жиддий аҳамиятга эга.

 

Таянч тушунчалар:

Педагогик-психологик одоб (такт), педагогик махорат, педагогик фаолият, педагогик қобилят, шахсий ижодий фаолияти, меҳнатни илмий ташкил этиш, тамойиллар, ўқитувчи шахсий ижодий фаолиятини режалаштириш.

 

Назорат саволлари.

1.Шарқ мутафаккирларининг асарларида ўқитувчи маҳорати ҳақида қанақа фикр билдиришган?

2.Ғарб мутафаккирлари ўқитувчининг  касб-маҳоратини тарбиялаш бўйича қандай фикрлар билдиришган?

3.Педагогик маҳоратни шакллантиришнинг асосий тамойиллари нималардан иборат?

4.Ўқитувчининг шахсий ижодий фаолияти ва назарий-услубий моҳияти нима?

5. Ўқитувчининг мустақил ўқишини ташкил қилиш моҳияти нимада?

 

Адабиётлар:

 

1.     К.Ҳошимов «Педагогика тарихи». Т., 2004 й.

2.     М.Т.Давлетшин «Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси». Т., 1999 й.

3.     Ражабов С. Мутахассисликка кириш. Т., 1991 й.

4.     Ражабов С. Педагогика фанининг алломалари. Т., 1991 й.

5.    Н.Н.Азизходжаева. Пед.технология ва пед маҳхорат. Тошкент, 2004 йил.

6.    Тарбиявий иш методикаси. Л.И. Рувинский Т, 1991.

7.    М.Пирмухаммедова. педагогик маҳорат асослари. Т., 2001 йил (маъруза матни).

8.    Г.Султонова. Педагогик маҳорат. (маъруза матни). Тош, 2001 й.

9.    Халқ таълими. 2003 йил. № 2 сон.

10.                                                                                    www.Ziyonet.uz

 

 

 

 

17-маъруза (2 соат)Мулоқот маданияти ва таълим олувчининг психологик фаолияти. тизими, тадқиқот методлари, ҳозирги таълим муассасаларида илғор педагогик ғоялар, тажрибаларнинг тараққиёти ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўллари.

 

Режа:

 

1. Педагогик мулоқот ва унинг аҳамияти

2. Ўқитувчиларни ўқувчилар билан мулоқот олиб бориш маҳорати

3.Мулоқот ва шахслараро муносабатлар психологияси

4. Мулоқот ижтимоий психологик воқелик сифатида

1.Педагогик мулоқот ва унинг аҳамияти.

Мулоқот инсон фаолиятининг руҳий ҳамда маънавий асоси натижасида юзага келаётган ижтимоий эҳтиёжлар билан биргаликда намоён бўлади,

«Шахслар фаолияти мотивациясининг асоси сифатида юзага чиқаётган эҳтиёж, манфаат, манфаатдорлик каби ижтимоийиқтисодий омиллар маълум маънода уларни мақсадли ўйфикрлари, истаклари юзага чиқишига ҳам сабаб бўлади. Шахслараро муносабатларни, мулоқот маданиятини қай даражада шаклланишига ҳам сезиларли таъсир ўтказади. Бинобарин, мулоқот одамлар орасида амалга ошириладиган фаолиятлар ичида етакчи ўрин эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжларни жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжни қондиради. Шунинг учун ҳам унинг ҳар бир инсон учун аҳамияти мислсиз». (В.М.Каримова. Ижтимоий психология асослари. — Тошкент. 1994 йил. 35бет). Мулоқот одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари, эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бирбири билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир.

Ҳар бир шахснинг жамиятда адо этадиган фаолияти ўзаро муносабат ва таъсир шаклларини ўз ичига олади. Чунки ҳар қандай иш, аввало одамларнинг бирбирлари билан тил топишиш, бирбирларига турли хил маълумотларни узатиш, фикр алмашинуви каби мураккаб ҳамкорликни талаб этади. Шундай экан, ҳар бир шахснинг жамиятда тутган ўрни, ишларининг муваффаққияти, обрўси унинг мулоқотга кириша олиш қобилияти билан бевосита боғлиқдир. Бир қарашда осонга ўхшаган шахслараро мулоқот жараёни аслида жуда мураккаб бўлиб, унга одам ҳаёти давомида ўрганиб боради. Мулоқотнинг психологик жиҳатдан мураккаб эканлиги ҳақида таниқли психолог Б.Ф.Паригин шундай ёзади :

а)        индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни;

б)        индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинув жараёни;

в)        бир шахснинг бошқа шахсга муносабат жараёни;

г)        бир кишининг бошқаларга таъсир кўрсатиш жараёни;

д)        бирбирига ҳамкорлик билдириш имкониятлари;

е)        шахсларнинг бирбирини тушуниш жараёни.
Мулоқот ўз хусусиятларига кўра турли шакл ва кўринишларга эга. Мулоқот инсон амалий фаолиятининг моддиймаънавий шаклларини ҳамда унинг эҳтиёжларини ўзида акс эттиради. («Халқ таълими» журнали, 2003 йил, 3сон, 48бет).

2.Ўқитувчининг ўқувчилар билан муомала одоби.

Ўқитувчи ва ўқувчи, домла ва талаба ўртасидаги муносабат ва муомала маданияти уларнинг феълатвори, хулқи ва олган тарбиясининг амалий ҳаётда намоён бўлишини билдиради. Кишининг маданияти, аввало унинг муомаласи, атрофдагилар билан муносабатида кўзга ташланади. Ўқимишли, маданиятли, ўқитувчи ҳамкасбидан, ўқувчисидан нимани, қандай сўрашни, у ёки бу масала юзасидан мурожаат қилиш мумкинми ёки йўқлигини, оилавий муносабатларга дахлдор масалаларга муносабат билдириш зарурияти бормийўқлигини яхши англайди. Муомала жараёнида суҳбатдошининг кайфиятини кўтариш, унга оптимистик руҳ бағишлаш, унинг ўз кучига ишончини ҳосил қилиш ҳам ўқитувчининг энг муҳим сифатларидан биридир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, том маънодаги муомала маданиятига эга бўлган ўқитувчи шуҳратпарастлик, манманлик, бефарқлик, ҳасадгўйлик, ғийбатчилик каби иллатларга тоқат қила олмайди ва унга қарши курашади.

Ўқитувчининг муомала маданиятининг таркибий қисми нутқ маданияти билан боғлиқ. (Биз ўз ишимизнинг бир мавзусини «Ўқитувчи нутқи — педагогик маҳорат шартидир» деб номлаганмиз, у мавзуга ўқитувчи нутқи ҳақида тўлиқ тафсилот берилган. Х.Б.). Чунки нутқ ва унда ифодаланган сўз кишига таъсир этувчи қудратли психологик кучга эга. Уни фақат ўзининг мазмуни билан эмас, балки сўзловчининг айтилаётган фикрини ифода қилиш услуби билан ҳам таъсир даражаси ва қудратини янада орттириш мумкин

Инглиз драматурги Б.Шоу айтганидек, «Ха» сўзини айтишнинг 50 дан ортиқ услуби бор, «Йўқ» сўзини ҳам шунча услуби бор, аммо бу сўзни ёзишни фақат бир услуби бор». (Халқ таълими журнали, 2003 йил, 3сон, 49бет).

Бу фикр замирида мулоқот маданиятига доир жуда нозик қочирим, маъно яширинган. Ўқитувчи мулоқотининг негизида сўз, фикр турар экан, фикрни баён этиш ифодаси ҳар бир ўқитувчининг савияси, маънавий дунёси, маданиятига асосланади.

Ўқитувчининг мулоқот маданияти нафақат шахслараро муносабатларга, балки шу билан бирга ишлаб чиқариш, меҳнат жамоаси, жамият ҳаётига ҳам кераклигини ҳисобга оладиган бўлсак, бугунги кунда ўқувчи, талабалар феълатворини ўрганиш, уларнинг бирбирларига меҳрмурувватли бўлишга ўргатиш, диний ақидапарастлик томир отаётган ҳозирги давр учун жамиятни инсонпарварлаштириш нақадар долзарблигини англаш мумкин. Умуман олганда, мулоқот маданиятини такомиллаштириш умуминсоний эҳтиёж сифатида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Атоқли адиб Б.Шоу сўзлари билан айтганда: «Биз ҳозир ҳавода қуш каби учишни, сувда балиқ каби сузишни ўрганиб олган бўлсакда, бизга бир нарса — инсонлардек яшашни ўрганиб олиш етишмайди». Артур Конон Дойл асарининг қаҳрамони, машҳур изқувар Шерлок Холмс таъкидлаганидек: «Ҳар бир инсон ўз хусусиятига кўра ҳал этилмайдиган жумбоқ»дир. Кишилар хулқи, феълатвори билан бирбирларидан фарқ қиладилар, аммо улар орасидаги ўхшашлик маълум даражада сақланиб қолади.

Демак, одамзоднинг ташқи турқитароватигина, балки ички олами, маслаги, инсоний қиёфаси, ҳозирги кўриниши узоқ тарихий камолот натижасидир. Бу камолот замирида эса кишилар ўртасидаги мулоқот ҳамда муомала маданияти турганлиги сир эмас. Шу сабабли ўқитувчининг мулоқот маданиятида ҳам оқилона эҳтиёжни англаб олиш муҳим вазифадир.

Ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқот олиб бориш йўллари. Ўқитувчининг иш фаолияти давомида ўқувчилар билан муомаламуносабатлари катта ўрин эгаллайди. Бу жараёнда бола инсоният тўплаган билимларни, муомала қилиш тажрибаларини ўзлаштиради. Ўқитувчи эса педагогик жараёнда асосий шахс бўлиб хизмат қилади, чунки унга ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш вазифаси юклатилган.

Ўқитувчи болаларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида умуминсоний ва миллий урфодат мезонларидан сабоқ беради. Ўқувчилар муомала одобини, мулоқот олиб бориш йўлларини асосан ўқитувчи тимсолида англаб оладилар. Муаллим бола учун бир умр идеал, ибрат, намуна бўлиб қолади.

Ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги мулоқотни тартибга солувчи талаблардан бири боланинг хулқини, муомаласини, бола бажарган ишни одилона, тўғри баҳолашдир. Педагогик фаолиятда синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги мулоқотнинг муҳим соҳаларидан бири ҳисобланади. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг тури ниҳоятда кўп бўлиб, ўқитувчи томонидан мулоқот жараёнида бу ишларнинг хусусияти, бажариш жараёни, натижаси ҳақида тўлиқ тушунтиришига боғлиқдир.

Мулоқотлар жараёнида ўқитувчи айрим талабларга риоя қилишига тўғри келади:

ўз иши жараёнида ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг қадрқимматини инсон сифатида ҳурмат қилиши, ўқувчига нисбатан ишончи;

болага меҳрибон, ғамхўр бўлиши, шодлигига ҳам, ташвишларига ҳам шерик бўлиш;

болалар билан ҳар қандай мулоқот жараёнида алоҳида ёндошиш, педагогик тактни сақлаш.

Ўқитувчи фаолиятида шарқона умуминсоний қадриятлардан фойдаланиш. Миллий дастур, таълим тўғрисидаги Қонундан келиб чиқадиган вазифаларни мактаб ўқувчилари, ўқув юртларининг педагог ходимлари, профессор ўқитувчилари амалга оширадилар. Шу боис педагог ходимлар ўзларининг касбкор шаъни ва қадрқимматларини ҳимоя қилишлари: одобахлоқ қоидаларига риоя этишлари, бола, ўқувчи ва талаба, ўқитувчиўқувчи шахсининг қадрқимматини асрашлари; болаларни меҳнатга, қонунларга, отаоналарга, маънавийтарихий, маданиймиллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, атрофмуҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашлари, ибратли фаолиятлари ва шахсий намуналари билан умуминсоний ахлоқ қоидаларига, ҳақиқат, адолат, ватанпарварлик, яхшилик ва бошқа хайрли хислатларга нисбатан эътиборни қарор топтиришлари лозим.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти ИА.Каримовнинг деярли барча асарларида, сўзлаган нутқларида ўзбек халқининг кўп асрлик маънавиймиллий, қадриятлари, маънавиятини белгилаб берувчи Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, Имом ал Бухорий, Имом ат — Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, азЗамахшарий, Нажмиддин Кубро, Аҳмад Яссавий, Суфи Оллоёр, Сулаймон Боқирғоний каби мутафаккирларнинг бебаҳо меросини, Ал Хоразмий, Абу Наср Форобий, Ал Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Аҳмад Югнакий, Мирзо Улугбек, Амир Темур, Бобур, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод каби алломаларнинг жаҳон фани ва маданиятига қўшган бебаҳо ҳиссаларини ўрганиш, шу асосда ёш авлодни тарбиялаш зарурлиги таъкидланади.

Президентимизнинг таъкидлашича, ёшларни умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашда ислом таълимотининг аҳамияти катта. Ислом дини — бу отабоболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир.

Инсонга хос олижаноб сифатлардан яна бири кечиримли бўлишдир. Бу сифат кенг қалбли, бировларнинг адовати ва азиятига чидай оладиган кишиларда бўлади. Инсонлар кўпинча хато қиладилар ва хатоларнинг кечирилишига муҳтожлик сезадилар. «Ёмонликни яхшилик билан кайтаринглар» дейилади. Қуръони каримда.

Кишилар ўртасидаги муносабатларда кўпгина муаммолар ўйламасдан, эҳтиётсизлик билан айтилган қўпол сўздан келиб чиқади. Ўқитувчининг чиройли сўзи эса яхши муомала, меҳроқибат калитидир. Ўқитувчи ширинсўзлиги ва хушмуомалалиги шартларидан бири овозни баланд ҳам, паст ҳам қилмай, меъёрида гапиришдир. Ширинсўзлик ва гўзал муносабат ҳеч қачон, ҳеч қаерда сотилмайди. Бунга эришмоқликнинг биргина йўли бор, бу ҳам бўлса, тинимсиз ширинсўзни машқ қилиш, китоб ўқиш ва ахборотларни тинглаш, кўп эшитиш ва таҳлил қилишдир. Муомала ўқитувчининг кимлигини кўрсатувчи кўзгудир.

Педагогик маҳорат фани ўқитувчисининг мақсадларидан бири — комил инсонни ўқитиш ва тарбиялаш натижасидир. Комил инсон ғояси — ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳият ва қадриятга эга, одамзодга хос энг юксак маънавий ва жисмоний баркамолликни мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олижаноб ғоядир.

Комил инсонни тарбиялаш ғояси азалазалдан халқимизнинг эзгу орзуси, унинг маънавиятининг узвий бир қисми бўлиб келган. Баркамол инсон ҳақидаги юксак, умуминсоний ғоялар Абу Наср Форобий ва Алишер Навоий каби мутафаккирларимизнинг асарларида, айниқса теран ифода этилган.

Ҳазрат Навоийнинг «Камол эт касбим, олам уйидин сенга фарз ўлмагай ғамноқ чиқмоқ. Жаҳондин нотамом ўтмак биайних, эрур ҳам момдин нопок чиқмоқ», деган фикрлари ҳар бир инсон комилликни ўзига шиор қилиб олиши зарурлигини англатади.

Ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқот олиб бориш йўллари. (Биз В.А.Кан — Каликнинг педагогик мулоқот ҳақидаги ўқитувчи ва ўқувчилар учун зарур бўлган маслахатларини тўлиқ келтирамиз. (В.А.Кан — Калик и др. «Педагогическое творчество»., Москва., 1990 год, изд. «Педагогика»)).

Инсоннинг меҳнат фаолияти, меҳнат, билиш, мулоқот ... Биз улар ҳақида кўп гапирамиз, таҳлил қиламиз. Бироқ ақлҳушни бир ерга тўплаб, астойдил ўйлаб кўрадиган бўлсак, ғаройиб бир манзарага дуч келамиз. Инсон меҳнат фаолиятининг шакл ва усулларини ўрганиш учун кўп вақт ажратади, дунёни билиш усулларини ўрганиш учун ҳам кўп вақт сарфлайди. Бироқ инсонлараро мулоқотга ҳеч ким ҳеч қаерда махсус ўргатилмайди. Бизда мулоқот қилишнинг мураккаб санъатига ўқитадиган мактаб ҳозирча йўқ. У бевосита иш жараёнида шаклланиб боради.

Тасаввур қилинг, сиз синфга кириб келдингиз. Педагогик мулоқотнинг ёзилмаган ушбу қонунларини яна бир бор эслатишга ҳаракат қиламиз.

1. Педагогик жараён бизнинг болалар билан муносабатимизга асосланади, зотан худди шу муносабатлар педагогик ўзаро таъсирда бирламчидир, ҳар бир «педагогик ҳаракат»га такрорланмас шахсийлик маъносини беради. Ўқув материали ёки педагогик талабни такрорланмас ҳиссиётлар йиғиндиси билан безайди. Буларсиз эса бола қалби сирини ҳеч қачон англаб бўлмайди. Ўзингизнинг болалар билан муносабатингиз ҳақида доимо ўйланг, бу муносабатларни мақсадга йўналтирилган ҳолда тузишга ҳаракат қилинг. Улар педагогик жараёнга, қолаверса ҳар бир бола шахсига сезиларли даражада мунтазам таъсир этиб қолади. Эсда тутинг, ёзган ҳар бир конспект, матн ортида тарбиявий иш режаси замирида сизнинг ўқувчилар билан ўзаро муносабатингиз масаласи яшириниб ётади.

2.        Педагогик мулоқотни ташкил этишда фақат педагогик мақсад ва вазифалар билан ўралашиб қолмаслик зарур. Бундай чекланиш ўқитувчининг «ўз ташаббуси» билан мулоқот қилишига олиб келади. Унинг сўзларида ҳукмронлик
маъносини англаш қийин эмас. «Бу мен учун зарур. Бу педагогик мақсад ва вазифалар билан боғлиқ. Дастур ва режалардан келиб чиқади» ва бошқалар. Педагогик мулоқотнинг «ўз ташаббуси» ташкил қилиниши ўқитувчи фаолиятини қатъиян чеклаб қўяди, ўқувчи унинг ҳаракат доирасидан ташқарида қолади Машҳур педагогларимиздан кўп чилиги шундай дейди: «Биз катталар, ўқитувчилар бола ларга, асосан бизга хуш келадиган нарсаларни бажаришга илишга мажбур қиламиз, уларнинг кўнгилларига қараб иш тутиш эса кўп ҳолларда педагогик фаолиятимиз доираси дан ташқарида қолиб кетади». Шунинг учун болалар билан мулоқотни йўлга қўйишда ўқитувчи ташаббусидан кўра «бола ташаббуси» асосида иш тутган маъқул. Шунда бола доимо бизнинг педагогик фаолиятимиз доирасида бўлади.

Шубҳа йўқ, мулоқотни ўқитувчи ташаббуси билан ташкил қилиш осон. Аммо педагогик мулоқот — бу мураккаб иншоот, демак уни муайян қонун асосида кўрмоқ керак. Бу ўринда ўқувчи ташаббуси билан бошланган мулоқот яхши натижа беради, у ўқувчи шахсини тўлароқ акс эттиради, педагогик вазифаларни амалга оширишда самарадорликни таъминлайди.

3.        Педагогик мулоқотни ташкил қилар эканмиз, ўз нутқ
имизни бир бола ёки ўқувчилар гуруҳига йўналтиришга ҳаракат қилишимиз керак. Бундай йўл тутиш таълим ва тарбиянинг тўғри усулларини танлаш каби муҳимдир.

Нутқни аниқ йўналтириш зарур деганда нимани назарда тутмоқ керак? Аввало, ўқувчининг шахсий хусусиятларини, унинг синфда, синфдошлари билан муносабатда эгаллайдиган ўрнини ҳисобга олиш даркор. Шунга мувофиқ нутқни тез ифода этиш, фикрларнинг кетмакетлигига эришиш, унинг мантиққа тўғри келишини эътиборга олиш ўқитувчининг асосий вазифасидир.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизни, педагогик жараёндаги мулоқотни фақат бир вазифа билан, яъни ахборот билан чеклаш мумкин эмас. Бу йўлда мулоқотнинг бир туридан — ахборот айирбошлаш, ўзаро муносабатларни ташкил қилиб, бола шахсини ўрганиш, катталар ва болаларнинг бирбирига таъсирини ҳисобга олиш ва бошқа воситалардан фойдаланиш лозим. Биз педагогик мулоқотдаги мавжуд йўналишлардан бирига билиббилмай амал қилмаслигимиз мумкин. Бироқ бунинг оқибати эртасигаёқ кўзга ташланади, тарбия натижаларида узилиш юз беради. Шундай ҳолнинг юз бермаслиги учун ўқитувчи бола шахсини ўрганиб бориши зарур.

Болалар билан муносабатга киришар эканмиз, мулоқотни, яъни юқоридан пастга қараб ташкил қилишдан сақланишимиз керак. Ҳатто жуда кичик ёшдаги болалар ҳам мустақил эканликларини исботлашга ҳаракат қилишади. Ўқитувчилик дипломи болалар билан муносабатда етакчи бўлиш ҳукуқини бермайди. Бундай ҳуқуқни қўлга киритиш учун ўқувчилар жамоасида тутадиган ўрни, бу ўқитувчининг расмий обрўси эмас, балки унинг инсонийлиги билан белгиланади. Болалар билан ўзаро муносабатни шундай йўлга қўйиш керакки, етакчилик мавқеи табиий равишда педагогик жараён мантиқидан келиб чиқсин.

Синфдаги руҳий муҳитни сезишга ҳаракат қилишни ўрганиш лозим. Чунки ўқитувчи синфдаги руҳий ҳолатни билмас экан, ўқувтарбия жараёни маҳсулдор бўлмайди. Ўқитувчи ҳар бир шахс кўнглидаги сирларни топишга ёрдам беришга ҳаракат қилиши ва бундай малака ва кўникмаларни ўзида шакллантириши керак. Масалан: синфда математика дарси бўлмоқда. Ўқитувчи ўқувчиларни янги материал билан таништирмоқда. Математикага қизиқадиган бир ўқувчи, математикани яхши кўргани учун ҳам, бу дарсга қулоқ солиб тинглаб турибди. Иккинчи ўқувчи эса, қулоқ солиш билан кифояланиб, икки кўзини ўша жавоб берадиган ўқувчига тикканича ўтирибди. У чиройли ёки йўқлиги ҳақида ўйлаяпти. Худди шу дам математикани унча хушламайдиган, аммо спортни жондилидан севадиган учинчи ўқувчи ёнидаги ўқувчига кечаги спорт ўйини ҳақида гапириб бермоқда. Математиканинг «М» ҳарфини ҳам тушунмайдиган бошқа ўқувчининг кўзи ташқаридаги қорга тушди. Агарда ўқувчиларнинг шу хусусиятларини бирмабир таҳлил қилсак, дарснинг руҳий вазиятлари сонсаноқзлигини кўрамиз. Бироқ ҳар хил дарс ўтганда унга бугунги кун нуқтаи назаридан ёндошиш керак бўлади. Айтайлик, болалар билан суҳбатда кечаги кун мавзуси такрорланиши мумкин, бунда мавзудаги арзимас бўлиб туюлган ўзгариш суҳбатни бутунлай бошқа маълумотлар билан бойитиб юборади. Шунинг учун синфдаги руҳий вазиятни назорат қила билиш жуда аҳамиятлидир:

Бунинг учун:

болаларни кузата билиш;

болалар кўзидаги ифодани, уларнинг мимикаси ва кўринишидаги ўзгаришларни тушуна билиш зарур;

болалар хулқидаги ўзгаришнинг, кайфиятидаги барча ўзгаришларга эътибор бериш;

синфнинг ўзини тутишига нисбатан муносабатни билдиришга юмшоқлик ва ҳозиржавоблик кўрсатиш;

синфдаги бугунги руҳий муҳитни кечагиси билан қиёслаб, гарчи доимо ўзгариб турган бўлсада, умумий руҳий ҳолатини топиш.

7. ҳар бир ўқитувчи ўзига болалар кўзи билан қарашни ўрганиши лозим. Бунинг учун:

ўз фаолиятини тезтез таҳлил қилиши;

ўқувчилар ўрнига ўзини қўйишга ҳаракат қилиши;

ҳамкасбларининг дарсларини кузатиши ва ўзини уларга қиёслаши; ўзида қайси нуқсонлар болалар билан ишлашга салбий таъсир этаётганлигини аниқлаш;

хатоларни очиқ тан олиш, бирон бир нарсани билмаганда уни очиқ айтишдан уялмаслиги;

машғулотлардан бўш вақтларда болалар билан суҳбатлашишни ўзига ҳар бир ўқитувчи одат қила олиши;

агарда синфда ўқитувчига лақаб қўйишган бўлса, ундан хафа бўлмаслик, бафуржа ўтириб бу лақабни келиб чиқиши ва моҳиятини аниқлашга ҳаракат қилиши.

8.        Болаларни ҳар қандай саволига жавоб бериш ва сўзларини тинглашга ҳаракат қилиш. Агарда ўқувчи нотўғри гапираётган ва ўзининг фикрини баён қилишга қийналаётган, ўқитувчининг вақти ниҳоятда зиқ бўлсган тақдирда ҳам унга етарлича жавоб бериб, қолганларини келгуси сафар биргаликда муҳокама этамиз, деб огоҳлантириши зарур.

Бундай таъсир бола шахсига эътиборнинг энг муҳим кўрсаткичидир. Кузатишлар шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг фаол эмасликларининг асосий сабаби — ўқитувчиларнинг болаларнинг сўзларини охиригача тинглай билмаслигидадир. Шунинг учун ўқитувчи қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ўзини синаб кўриши шарт. (В.А.Кан — Калик., Пед. Творчевство. Москва., изд. — «Педагогика», 1990 год).

болани охиригача эшитишга ҳамма вақт ҳам қодирмисиз?

ўқувчи гапираётганда, сизда уни тўхтатишга иштиёқ туғилмайдими ?

агар ўқувчи бирон нарсани баён қилаётганда ортиқча сўзларни кўп гапирса, тутилибтутилиб тушунтирса жаҳлингиз чиқмайдими?

Бола гапираётганда у билан хаёлан қўшилмаслигингизни ифода этиши ёки этмаслигини кузатганмисиз?

Болалар жавобига катталарга хос талаблар қўяётганлигингизни сезасизми?

9.        Ўқитувчи болалар билан мулоқотни йўлга қўяр экан,
уларнинг кайфиятини тушунишга интилиш, синфдаги пси
хологик ҳолатни илғаб олишга ҳаракат қилиш жуда муҳим. Шуни эсда тутиш керакки, педагогик жараён руҳий кечинмалари ҳаракатчан, ўсувчан ва ўзгарувчандир. Бу ҳолат ўқитувчидан қабул қилишда юксак маданиятли бўлишни талаб қилади. Мулоқотдаги руҳий вазият, ўқувчи кайфиятининг ўзгариши, бир томондан синфдаги аҳвол, вазият ҳақида зарур ахборот берса, иккинчи томондан таълим ва тарбия услубларини танлашга таъсир этади. Синфда доимий ва мунтазам «руҳий кузатиш», болалар руҳий ҳолатини аниқлаш ўзаро таъсирнинг энг аниқ воситаларини танлаш имконини беради.

Ўқитувчининг ўз устида ишлашининг қуйидагича тахминий дастурини тавсия этиш мумкин :

педагогик жараённинг ҳар қандай вазиятида болаларни мунтазам кузатиб туриш;

ҳамкасбларининг дарсларини кузатиш ва синфдаги аҳволни доимий равишда аниқлашга ҳаракат қилиши;

ўз дарсида ўқувчилар руҳий ҳолатининг мантиғи ва ривожланишидаги ўсишини ҳисобга олиш, ўзгариш сабабларини аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйиш;

дарсдан сўнг ўқувчилар билан суҳбатлашиш ва дарс давомида улардаги руҳий ҳолатнинг ўзгаришига нима сабаб бўлганини аниқлаш;

дарс бошида ёки ўқувчилар билан шахсий суҳбат давомида улардаги руҳий ҳолатнинг ўзгаришига нима сабаб бўлганини аниқлашга ҳаракат қилиш;

педагогик кузатувчанликни ривожлантириш.

10. Педагогик мулоқот жараёнида турлитуман низолар келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун:

эсдан чиқармаслик керакки, низо педагогик саводсизлик оқибатида келиб чиқади. Бундай ҳолда у хавфлидир. Тезлик билан бундай низони олдини олишга ҳаракат қилиш керак;

низоталаблар, кўрсатмалар, одат ва кўникмалар тўқнашуви натижасида бўлиши мумкин. Бундай вазиятда низо сабабларини таҳлил қилиш лозим. Унинг педагогик жараёнда ҳаракатлантирувчи куч вазифсини бажариши эҳтимолдан холи эмас.

• шуни ёддан чиқармаслик керакки, биз болалардан хафа
бўлиш ҳуқуқига эга эмасмиз. Педагогик мулоқотнинг ўзига
хослиги ҳам мана шунда.

Ўқувчиларда ўқитувчилар билан мулоқот жараёнида мунозара қилиш эҳтиёжи туғилса, бунга имконият яратишга интилиш жоиз. Ўқувчи фикрининг нотўғрилигини исботлаш учун унинг характеридаги нуқсонларни юзига солиш шарт эмас.

Кўп ҳолларда ёш ўқитувчилар шўх ўқувчилар билан мулоқотда қийинчиликка дуч келадилар. Агар сиз бундай ўқувчилар қалбига йўл топмоқчи бўлсангиз, ўқувчига мурожаатингизни «нима учун», «қандай қилиб» каби саволлар билан бошлашга ҳаракат қилинг. Бу мулоқотнинг ривожланишини таъминлайди. Лекин эсда тутиш керакки, бундай ўқувчилар билан суҳбатда, жонли ўзаро муносабат ипининг узилиши хавфлидир. Мулоқот доимий ва узлуксиз бўлиши лозим. Қуйидаги режа бунга ёрдам беради:

сизда ўқувчилар билан мулоқот жараёнида боши берк кўчага кириш ҳоллари содир бўладими, бунинг сабаблари нимада?

педагогик иш фаолиятингизда болалар билан муносабатда ишингиз ўнгидан келмаган пайтлар бўлганми? Уларни қандай бартараф этгансиз?

дарс жараёнида ҳар бир ўқувчи билан ишлай оласизми? Агар ўқувчи билан тиллаша олмаётганингизни сезсангиз, уни йўлга қўйишга ҳаракат қиласизми?

13.      Болалар билан мулоқотда ташаббускор бўлишни унутиш, мулоқотдаги ташаббускорлик сизга билиш фаолияти ни муваффаққиятли бажаришга ёрдам беради.

Мулоқотда ташаббускор бўлиш, бу:

кишилар билан руҳий алоқани тез йўлга қўя билиш;

шахслараро ўзаро таъсирни мақсадга йўналтирилган ҳолда бошқариш, шахслараро муносабатнинг зарур даражасига эришиш;

туғилаётган педагогик вазифаларга мувофиқ равишда ўқувчилар билан ўзаро ҳаракат — мулоқот шакллари, услуби, усулларини қайта кўриш;

уқувчиларнинг педагогик жараендаги сусткашликла
рига барҳам бериш, уларни фаол мулоқотга жалб этиш.

Мактаб ўқувчилари билан мулоқотни ташкил қилар эканмиз, қизларга оид айрим ўзига хос руҳий хусусиятларни билиш лозим: улар ҳисҳаяжонга тез берилувчан ва жуда тез ранжийдиган бўлишади. Улар ўқитувчи характеридаги хусусиятни тез англайдилар, дағал муносабатда муросасиз бўладилар. Айни вақтда болалардан фарқли ўлароқ ўқитувчига нисбатан муносабатларини идора қила биладилар, яъни яшира оладилар.

Болалар билан мулоқотда бир хилликдан воз кечиш керак. Бир хиллик қуйидагиларда намоён бўлади:

Ўзини тутишда;

Ўқувчилар хулқига эътибор бермасликка;

Дарсни режалаштирилган чизма асосида олиб боришга кўркўрона интилишда;

Ўқитувчининг дарс жараёнида ўзини инсон сифатида намоён қилишга интилмаслигида;

Ўзида шундай камчиликлар борми? Бу хусусда ҳамкасблар билан фикрлашган маъқул. Мабодо камчиликлар борлиги сезилса, ундан қутулишга ҳаракат қилиш керак.

16.      Айрим ўқувчиларга нисбатан жамоатчиликда туғилган салбий фикрларни йўқотишга интилиш зарур. Бу фақат ўқитувчининг улар билан муносабатига, балки жамоадаги умумий муҳитга салбий таъсир этиши мумкин. Ўқувчи тўғри сидаги салбий фикр шундай ҳолатларда туғилиши шубҳасиз:

ўзаро муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги ва бу масалани қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилмаслик оқибатида содир бўлади;

мазкур синфда ишлайдиган ҳамкасблар фикри бўиича муайян ўқувчига нисбатан туғилган салбий муносабат натижасида содир бўлади;

ўқувчининг бўш ўзлаштириши туфайли;

ўқувчилар жамоасида мазкур ўқувчига нисбатан туғилган салбий муносабат оқибатида;

ўқувчининг дарсда ўзини кўрсатишга интилишида;

• турли масалалар бўйича ўқувчининг ўқитувчи билан тортишуви натижасида.

17.      Ёдда тутиш керакки, мактаб ўқувчисининг хулқи, билими, турмуш тарзини асоссиз танқид қилавериш бефойда. Бундай танқид ўқувчини ўзиниўзи мудофаа қилувчи кишига айлантириб қўяди. Охириоқибатда ўзўзига баҳо беришда тубанлашиб кетишига сабаб бўлади:

болалар билан мулоқот чоғида танқид элементи ҳукмронлик руҳида бўлмаслиги керак, акс ҳолда суҳбат дўстона бўлмайди. Ўзингизни қуйидаги ўлчовлар бўйича таҳлил қилиб кўринг;

болалар билан мулоқотда сизда танқид қилиш руҳи ҳукмрон эмасми?

мулоқот тизимингизда қандай талаблар кўпроқ: таъкидловчи, йўналтирувчи, бетараф.

бир дарс давомида ўрта ҳисобда неча марта танбеҳ берасиз?

янги мавзуни тушунтириш чоғида ёки ўқувчи жавобини тинглаётганда интизом бузувчига танбеҳ бериш учун дарсни тўхтатишга қодирмисиз?

дарсда болалар билан мулоқотни танқиддан бошлаш керак деб ўйлайсизми?

дарсда бўш ўқувчи ва аълочи ўқувчи болаларни бирбирига қарамақарши қўйишга йўлқўймайсизми?

интизом бузилган чоғда фақат танбеҳ билан чекланиш керакми? Ёки вазиятни ҳазилмутойиба билан тузатиш мумкин деб ҳисоблайсизми?

педагогик мулоқот жараёнида ўқувчиларга дағдаға қилиш шартми?

болалар сиз билан мулоқотда бегонасирашаётганини ёки фақат иш юзасидан мурожаат қилишаётганини сезасизми?

18.      Ўқитувчи кўпроқ табассум билан синфга кирса, ўқитувчининг синфга кириш чоғидаги ўқитувчининг табассуми ўқувчилар билан учрашиш ҳузурбахшлигидан далолат беради. Умуман ўқитувчининг табассуми умумий руҳий хушкайфиятни юзага келтиради, ўқувчиларни фаол мулоқотга чорлайди.

Ўзингизни кузатинг:

дарсда кўп куласизми?

болалар билан бирга қўшилиб кула оласизми?

чеҳрангиздаги ўйчанлик ва чарчоқ аломатларини болаларга билдириш шартми?

Эсда тутинг, болалар сизнинг кайфиятингиздаги ўзгаришни ўқитаётган фанингиз билан боғлайдилар, бу эса уларда салбий фикрлар туғилишига олиб келади.

19.      Болалар билан суҳбат жараёнида кўпроқ мақтов, қўллабқувватловчи, рағбатлантирувчи сўзларни ишлатиш зарур. Бу болани ўз ютуқларини сизнинг шахсингиз билан боғлашига олиб келади.

Ўзингизни кузатинг;

Ўқувчиларни ҳамма вақт ҳам тўғри жавоби учун мақтайсизми?

Нафақат яхши ўқувчи, балки бўш ўқийдиган, лекин хатосини тузатишга интилаётган ўқувчини ҳам мақташга тайёрмисиз?

ўз баҳоингизга «офарин», «мен буни маъқуллайман», «ечими тўғри», «раҳмат» каби сўзларни қанчалик кўп ишлатасиз;

Баҳолаш чоғида ўқувчининг исмини айтиб мақтаган маъқулми ёки фамилиясиними?

Болаларнинг имкониятларига ишонишингизни ҳамма вақт ҳам сездирасизми?

Ёдингизда бўлсинки, мақтов, қўллабқувватлаш, дўстона муҳитҳамкорликдаги ижодий ишнинг энг муҳим шартидир.

Болалар сиз уларга қандай муносабатда эканлигингизни билишлари керак. Болаларнинг исмларини, улар шахсига оид бошқа маълумотларни билиб олинг. Бу ўқитувчи учун зарурдир.

Ўқувчи билан яккамаякка суҳбатлашиш зарурияти етилганини сезсангиз, бўлғуси суҳбат режасини тузиб чиқиш керак. Режа тузаётганингизда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

суҳбатдан асосий мақсадингиз нима?

суҳбат зарурми ёки бошқа воситалардан фойдаланиш мумкинми?

суҳбат давомида қандай саволлар бермоқчисиз?

суҳбат натижаси тарбиявий жиҳатдан фойдали бўлишига ишончингиз комилми?

суҳбатдан қандай салбий якун кутаяпсиз?

суҳбатда қандай тарбиявий усул ва йўллардан фойдаланмоқчисиз?

суҳбатни нимадан бошлайсиз ва уни қандай ўтказасиз?

22.      Энди яккамаякка суҳбат чоғида ўқувчининг ўзини
тутишини кўз олдингизга келтиринг:

суҳбат мавзусига қандай муносабат билдиради, унга қатнашадими?

суҳбат аро йўдда қолиб кетмайдими, агар шундай ҳол содир бўлса, ўзингизни қандай тутган бўлардингиз?

агар ўқувчи жанжал чиқарса нима қилган бўлардингиз?

суҳбатни ташкил қилиш учун умумий тавсияномалар билан танишинг;

берилган саволнинг моҳиятини тушуниб етмагунча жавоб беришга шошилманг;

бирон нарса айтгингиз келиб турса ҳам ўқувчининг сўзини бўлманг;

бола эътирозига жаҳлбилан жавоб берманг, бу мулоқотга ҳалақит беради;

суҳбатни овозни баландлатиб тугатманг;

суҳбат давомида ўқувчилар билан муносабатингизни ривожлантириш йўлларини ахтаринг.

Ўқувчилар, айниқса, ўсмирлар ўзларини шахс сифатида тан олишларини истайдилар, мана шунинг учун ҳам мулоқот жараёнида уларга шахс сифатида қараш керак.

Эсда тутиш керакки, синф билан кўп йиллик мулоқот жараёнида мулоқотнинг муайян қолипи юзага келади ва уни биз йилдан йилга такрорлайверамиз. Лекин болалар ўзгаришмоқда, улар вояга етишмоқда. Биз эсаўзгаришни ҳисобга олмай, эскича ишлашни давом эттираверамиз.

Болаларнинг ижтимоийруҳий эҳтиёжларидаги энг майда ўзгаришларни сезишга ҳаракат қилиш жоиз. Ёддан чиқармаслик керакки, мактаб ўқувчиларининг ёш хусусиятлари

ўзгариши ва бизнинг ўзгармас педагогик мулоқот шаклимиз ўртасида пайдо бўлган қарамақаршиликлар ўзаро муносабатларнинг узилишига олиб келади ва ўқувтарбия жараёнига салбий таъсир қилади.

25.      Дарсда коммуникатив тайёрланишни унутманг!
Коммуникатив тайёргарлик учун қуйидаги дастурни тавсия этамиз:

• Дарс беришингиз керак бўлган синфни эсланг;
Бутунлай коммуникатив тайёргарлик учун эса қуйидаги

дастурни тавсия этамиз:

мазкур синфда мулоқотнинг қайси типидан фойдаланиш лозимлигини кўз олдингизга келтиринг;

синфнинг сизни ва дарс материалини қандай қабул қилишини тасаввур этинг;

конспект устида ишлар экансиз, дарс бўлакларини режалаштиринг, синфдаги умумий руҳий вазиятни кўз олдингиздан ўтказинг;

айрим ўқувчилар билан ўзаро муносабатингизни ҳам унутманг, айрим болаларга нисбатан шаклланган бир қолипдаги фикрлардан воз кечинг;

• ниҳоят, дарсда бўладиган мулоқот муҳитини ҳис
қилишга ҳаракат қилинг. У сизга дарсни ишонч билан ўтка
зишга ёрдам беради.

26.      Мулоқот жараёнини таҳлил қила билинг.

Агар дарсда, танаффусда камчилик, узилиш содир бўлса, у ҳолда:

педагогик мулоқотдаги хато сабабини аниқлашга урининг;

синф (ўқувчилар) билан мулоқотнинг энг зўр моделини хаёлан яратишга интилинг;

мазкур синф билан навбатдаги мулоқот давридаги вазиятни кўз олдингизга келтиринг.

Ўқитувчининг синф билан мулоқоти тизимига, гоҳо мулоқотга халақит берадиган руҳий тўсиқлар пайдо бўлади. У дарснинг боришига ҳам , ўқитувчилар ва ўқувчилар кайфиятига ҳам салбий таъсир этади.

Жамоадаги тарбиявий ишни ривожлантираётганда умумий педагогик вазифалар билан чекланиб қолмай, ижтимоийруҳий тавсияномалар асосида иш олиб бориш. Бунинг учун қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим :

болалар билан ўзаро муносабатингизнинг умумий даражаси;

синфда бошқа ўқитувчилар билан ўзаро муносабат турлари;

ҳамкорлик принципларининг ўқувтарбия жараёнида қўлланиш эҳтимоллигини;

синфдаги шахслараро ўзаро муносабат тизимини, жамоанинг жипслашганлиги, унинг фаоллигини;

ўзаро ҳаракатнинг умумий, гуруҳий ва шахсий шаклларини;

29.      Ҳамкасблари билан ўзаро муносабатга алоҳида эъти
бор бериш зарур: улар ўқувтарбия жараёнининг ижтимо
ийруҳий ҳолатига жиддий таъсир этишлари мумкин.

Ҳамкасблар билан ўзаро муносабатни ташкил қилишда қуйидагиларни ҳисобга олишни маслаҳат берамиз:

педагогик жамоанинг бошқа аъзоларига нисбатан хайрихоҳ бўлиш;

ҳамкасбларингиз билан сизни яқинлаштириши мумкин бўлган омилларни ахтаринг;

ҳамкорликка интилиш, ҳамкорликка ижодий фаолият кўрсатишга ҳаракат қилиш;

ҳамкасбларингиз тажрибасидан ўзингиз учун энг қимматли, қизиқарли, фойдали бўлган томонларини топишга ҳаракат қилиш, фақат камчилик ахтаришга ўрганмаслик;

Педагогик жамоадаги ўзаро муносабат умумий мактаб руҳиятига таъсир этади, буни ўқувчилар ҳам кўрадилар, сизга ва мактабдошларингизга нисбатан муносабатни шу асосда белгилайдилар.

30.      Ўз нутқингизни тузатинг. У шахсингизнинг инъикосидир. Истеъмолдан чиққан дағал сўзларни ишлатманг, ўқув чилар йўл қўйган нутқий хатоларни такрорламанг;

Нутқингизда паразит сўзларни (қани, демак, умуман ва бошқалар) қанча ишлатасиз;

Асосий фикрдан чалғимаган ҳолда нутқингизни давом эттира оласизми?

• Нутқ суратига эътибор беринг: чунки, билимни ўзлаш тириш самарадорлиги кўп жиҳатдан унга боғлиқ;

• Нутқингиздан бақириб айтиладиган дағал сўзларни чиқариб ташланг, улар ўқувчиларга салбий таъсир қилади;

31. Тарбияси қийин ўқувчилар билан ўзаро муносабатни йўлга қўйиш ҳақида кўпроқ қайғуриш ва ўйлаш керак. Бунинг учун:

тарбияси қийин ўқувчи руҳий ёки педагогик хато оқибатидир;

тарбияси қийин ўқувчи салбий иллатлар таъсирида бўлади, бу иллатларни бошқа ўқитувчилар, ўқувчилар, отаоналар шакллантирганлар;

болага у ёки бу нарсани зўрлаб қабул қилдириб бўлмайди;

тарбияси қийин бола билан мулоқот қилишнинг энг самарали йўлларини ахтариш зарур.

Ҳар бир ўқитувчи билиши керак бўлган педагогик мулоқотни ташкил қилишнинг асосий руҳий педагогик талаблари шулардан иборат. Шубҳасиз, уни ёдлаб олиш ва кўркўрона тадбиқ қилиш етарлимас. Бу талабалар оддий талаблар эмас, балки ҳаракат дастуридир. У ўқитувчига ўқувтарбия жараёнига энг асосий омил — инсон омилига самарали таъсир этишга ёрдам беради.

3. Мулоқот ва шахслараро муносабатлар психологияси

 

Мулоқот фақат инсонларга хос бўлган жараёндир. Кишиларда фаолият жараёнида бир — бирларига ниманидир айтиш истаги туғилади.         

Мулоқот — одамлар ўртасида биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнидир.  Мулоқот (муносабат) биргаликда фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айирбошлашни ўз ичига олади. Бунда муносабатнинг коммуникатив жиҳати ҳисобга олинади. Кишилар муносабатга киришишда аввало тилга мурожаат қиладилар.

Мулоқотнинг яна бир жиҳати муносабатга киришувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати — нутқ жараёнида фақат сўзлар билан эмас, балки ҳаракатлар билан ҳам айирбошлашдан иборат. Масалан, муносабатга киришар эканмиз, у бизни  қониқтирса имо-ишора билан мулоқотда бўламиз. Муносабатнинг кейинги жиҳати мулоқотга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларидир. Масалан, биз бир киши билан мулоқотга киришишдан аввал уни ҳурмат қилиб ёки менсимасдан муносабатда бўламиз.                        Демак, мулоқот жараёнида коммуникатив (ахборот узатиш), интерактив (ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш) ва перцептив (ўзаро биргаликда) идрок этиш амалга оширилади.         

Мулоқот қонуниятларини билиш ҳамда уни ўрнатиш малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш ҳар бир киши учун муҳимдир.       Ҳар бир кишининг ўз «Мени» атрофдагилар билан бўладиган мулоқот жараёнида шаклланади, Шахснинг ҳаёт йўллари аввал оилада, боғча, мактаб, институт, ишхона, кексалар орасида, яъни гуруҳ ва жамоаларда ривожланади. Бизнинг юксак маънавий эҳтиёжларимиздан бири — бу мулоқотга бўлган эҳтиёждир. Мулоқотга бўлган эҳтиёжимиз қондирилмаса, онгимиз ҳам ривожланмайди. Шунинг  учун биз доимо мулоқотга бўлган эҳтиёжларимизни қондиришимиз лозим. Кимлар биландир бўлган мулоқотдан қониқиш ҳосил қиламиз, лекин айрим ҳолларда эса биз қониқмасликни ҳис қиламиз.        

Педагогик мулоқот — бу мулоқот турларидан бири бўлиб, педагогик фаолиятда муҳим ўрин тутади. Биз гуруҳ ва жамоага кирар эканмиз, доим унда турли ролларни бажаришга тўғри келади. Расмий гуруҳда бошлиқ ролини ўйнасак, касалхонада бемор, дўконда ҳаридор, оилада рафиқ ёки рафиқа, ота — она олдида эса фарзандлик  ролини бажарамиз.                       

Мулоқот психологияси фани психологиянинг барча тармоқлари билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Жумладан, педагогик психология билан узвий боғлиқ. Педагогик мулоқотда таълим психологияси, тарбиянинг психологик асослари, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатлари, ўқитувчи психологияси, мактабларда таълим — тарбия жараёнларини бошқариш муҳим ўринни эгаллайди. Ижтимоий психология турли ижтимоий гуруҳлар, жамоанинг психик намоён бўлиши, катта гуруҳлар — жамоаларнинг кайфияти, тафаккури, рақобати кабиларни ўрганади. Бу масалаларни ҳал қилишда мулоқот психологияси катта аҳамиятга эга.  Бошқарувда раҳбарларда нутқ қобилиятининг ривожланиши, шунингдек, ходимлар билан тил топа олиш учун  мулоқот психологиясини билиш зарур.  Сиёсатчиларда нотиқлик маҳорати шаклланган бўлиши керак, бунда уларга мулоқот психологиясини яхши билишлари яқиндан ёрдам беради.         

Мулоқот дин психологияси учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Дин психологияси диний онг хусусиятлари, унинг психологик ва ижтимоий асослари, вазифалари, тизими, диний ҳис — туйғулар, диний гуруҳлар психологиясини ўрганишда албатта мулоқот сирлари, мулоқот маданиятини билишга асосланади. Демак, мулоқот психологияси психологиянинг барча тармоқлари билан боғлиқ ҳолда ривожланади.                 

 

4. Мулоқот ижтимоий психологик воқелик сифатида

 

Ўзбек тилига давлат мақоми берилганидан кейин бирмунча ижобий ўзгаришлар юз берди, уларнинг бир қисми миллий истиқлолдан сўнг амалга оширилди.  Мамлакатимиздаги давлат ҳужжатлари она тилида расмийлаштирилмоқда, йиғилишдаги маърузалар ўзбек тилида қилинмоқда. Ижтимоий ҳаётдаги катта ютуқлар билан бир қаторда, шахслараро муносабатларда тил одоби, нутқ маданиятида бузилишлар давом этмоқда, ўзбек тилининг мўсаффолиги, аниқ ва лўндалиги, мантиқийлиги, оҳангдорлиги ва силлиқлиги мулоқотда ўз ифодасини топа олмаяпти, натижада узатилаётган фикрларни идрок қилиш қийинлашмоқда. Мулоқот психологиясининг асосий мақсади, аввало нутқ маданиятини ёшларда шакллантиришдир. Шунингдек, ўқитиш жараёнида бўлажак мутахассисларга мулоқот маданияти, муомала сирларини сингдириш, гуруҳ ва жамоаларда ўзаро муносабатларни мулоқот орқали яхшилашдир.

Мулоқотнинг назарий ва методологик муаммоларини ҳал қилиш, мулоқотни нутқ билан биргаликда ривожланишини таъминлаш фаннинг асосий мақсадини ташкил қилади.         

Мулоқот психологиясининг асосий вазифалари қуйидагиларда ўз ифодасини топади:         

1) ҳамқорликдаги фаолият жараёнида шахслараро ўзаро таъсир ва мулоқот қонуниятларини ўрганиш;         

2) Шарқ алломаларининг мулоқот ҳақидаги қарашларини таҳлил қилиш;         

3) талабани фаолликка ундовчи муомалавий имкониятлари мавжудлигини таъкидлаб ўтиш; 

4) талабаларда касбий лаёқатни фаоллаштиришга қаратилган мулоқотни шакллантириш;         

5)  шахслараро муносабатларни мувофиқлаштиришда мулоқотнинг ролини орттириш;         

6) ўзаро таъсир этишнинг айрим оқибатларини ҳисобга олиш. 

 

Биз бўлажак мутахассисларда қуйидаги муомала хусусиятларини шакллантиришимиз зарур:         

 — муомала маданиятининг назарий асосларини;         

 — шахслараро муносабатлар қонуниятларини;         

— педагогик мулоқотнинг қонуниятларини; 

— оилада, гуруҳ ва жамоаларда мулоқотга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак;         

— шахсда мулоқот шаклланишини ўрганиш;

— муомала маданиятини барча гуруҳ ва жамоаларда шакллантириш;

— шахслараро муносабатларда мулоқотнинг аҳамиятини кузатиш;

— мулоқот сирларини билиши ва қўллай олишни;

— гуруҳларда мулоқотни шакллантириш методикаларини ўтказиш;

— оилада мулоқот маданияти, мулоқот сирларидан боҳабар бўлиш; 

— мулоқот маданиятини шакллантириш мақсадида психологик маслаҳатлар ташкил тиш юзасидан кўникмалар ҳосил қилиш. 

Мулоқот шахслараро муносабатларнинг шундай кўринишидирки, унинг ёрдамида одамлар бир-бирлари билан ўзаро руҳий жиҳатдан алоқага киришадилар, ўзаро ахборот алмашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказадилар, бир-бирларини ҳис қиладилар, бир-бирларини тушунадилар.

Шунинг учун мулоқот ижтимоий психологик ҳодиса сифатида ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида иштироқ этиб, ҳамқорлик фаолиятининг моддий, маънавий, маданий, эмоционал, мотивацион қирраларининг эҳтиёжи сифатида вужудга келади. Инсонда юзага келадиган ҳар хил эҳтиёжларни мақсадга мувофиқ равишда қондириш мулоқот маромига боғлиқ бўлиб. шахслараро муносабат, баркамол авлод, комил инсон ғояларини англатади.

Мулоқот муваффақиятининг негизи шахснинг руҳий дунёси, эҳтиёжлари мотивацияси, ҳарактер ҳислати, индивидуал-типологик хусусияти, қобилияти, эътиқоди каби инсоннинг фазилатлари, сифатлари намоён бўлиши, ривожланиши ҳисобланади.

Мулоқот жараёнида мулоқотдошларнинг тасаввурлари, қизиқишлари, ҳис-туйғулари, кўникмалари, воқелик натижасини олдиндан сезиш, пайқаш, таъсир ўтказиш услуби  таркиб топиши мумкин.           Мулоқот ташқи таъсирлар, намуналар асосида ўзини-ўзи тузатиш, қайта тарбиялаш, шахсий имкониятини руёбга чиқариш учун пухта замин ҳозирлайди, комиллик сари етаклайди.

     Баркамол инсонларнинг муомала мароми, мулоҳаза юритиш услуби, муносабатга киришиш ўқувчанлиги, вазиятдан чиқиш салоҳияти ҳам, бошқа одамлар томонидан тақлид қилинади ва ҳаёт тажрибасида унга риоя этиб яшайди.

Одамлар ўртасидаги шахслараро муносабат жараёнида  ғайритабиий ижтимоий ҳолат ёки ҳодисага онгли таяниш — ўзини — ўзи мукаммаллаштириш, ўзини — ўзи руёбга чиқариш, ўзини-ўзи бошқариш, ўзини — ўзи баҳолаш, ўзига — ўзи буйруқ бериш шахснинг руҳий дунёсида муҳим камолот босқичидир.

Шунинг учун ички ва ташқи тақлиднинг  тушуниш ҳамда уларни босқичма-босқич эгаллаб бориш — бўлғуси мутахассиснинг касбий тайёргарлиги ҳамда баркамол шахс сифатида шаклланишининг гаровидир.        

Мулоқотга кириша олмасликнинг асосий сабаби — бу ўзини — ўзи ортиқча ёки паст баҳолаш туфайли ўзига ва уни қуршаб турган одамларга нотўғри муносабатдир. Бунинг олдини олиш имкониятлари мавжуд бўлиб, асосан қуйидагиларга аҳамият бериш ижобий самаралар сари етаклайди

1) ҳамқорлик  фаолиятида, мулоқотлар тизими орқали мулоқот жараёнининг барча аъзолари ўртасида инсонпарварлик муносабатларини ташкил қилиш, эмоционал муҳитни таққослаш имкониятини юзага келтириш.         

2)  мулоқотда ички муносабатлар тизимида ҳар бир аъзонинг қулай позициясини таъминлашга қаратилган  тадбирларни амалга ошириш.

3) инсоннинг мулоқот хусусиятлари, мароми, усуллари, шакллари тўғрисидаги ахборотни эгаллашга оид махсус машғулотларни  уюштириш.         

4) шахслараро муносабатлар ва мулоқот усулларига  мўлжалланган ишбилармонлик ўйинлари, психодрама, тренинг тизимини яратиш.       

   Л. С. Виготский, А. Н. Леонтьев, А.Р. Лурия, Д.Б.Эльконин, А. В. Запорожец, М. И.Лисина тадқиқотларида кўрсатилишича, боланинг дастлабки ижтимоий эҳтиёжларидан бири — бу мулоқотга нисбатан эҳтиёждир. А.В.Запорожец ва М. И. Лисиналар тадқиқотларида таъкидланишича, болаларнинг катталар билан мулоқотга киришиш эҳтиёжи 7 ёшгача бир нечта босқичлар тарзида ривожланиб боради:  

1) эътибор ва ҳайрихоҳликка эҳтиёж пайдо бўлади;  

2) катталар билан ҳамқорлик қилиш эҳтиёжи туғилади;  

3) аввалги барча эҳтиёжларга катталар томонидан ҳурмат қилиш эҳтиёжи туғилади;  

4) мактабгача тарбия  ёшидаги болада атрофдагилар билан ўзаро бир-бирини тушуниш эҳтиёжи вужудга келади.         

 Хуллас, инсон ўзини идора қилиш, турли вазиятларда ўзини тутиш фазилатлари ўзлаштирилаётган даврда баъзи бир қоидаларга риоя қилса, ҳамқорлик фазилатида маълум ютуқларга эришади:         

1. Ижтимоий ҳодисаларнинг ташқи воқе бўлиши нафақат ички руҳий ҳолат ва унинг мазмунини акс эттирибгина қолмайди, балки икки томонлама алоқа туфайли мазкур жараён юзага келади.         

2. Ихтиёрий, фаол диққатнинг ташқи объектларга йўналтирилганлиги ва тўпланганлиги турли омиллар таъсири туфайли самарадорлик даражасини пасайтиради, асабий ҳолат ишчанликни камайтириб мулоқот маромига путур етказади.         

3. Инсон ўзини эркин, озод, бемалол ҳис этиш ҳислатини ўзлаштириш учун жисмоний кескинлик, асабий таранглик, ақлий зўриқиш орқали кўзланган мақсадига етиши мумкин (Э.Ғозиев. Муомала психологияси. Т.2001 23-бет).      

Юқоридаги қоидаларга барча талабалар риоя қилиб, гавдаларини тўғри тутиш, муаммоли вазиятларга ва мулоқот мақсадига, маромига мутаносиб тушадиган ҳодисалар, ҳолатлар, шароитлар, муайян муҳит, мазмунли ҳаракатлар, имо — ишоралар, мимика, пантомимика устида иштиёқ билан шуғуллансалар, енгил табассум, илиқ, мийиғида кулиш, чиройли юриш каби машқларни амалга оширсалар, новербал нутқ ёрдами билан шахслараро муносабатни тўғри йўлга қўйиш имкониятига эришадилар. Атрофдагиларда ёқимли таассурот қолдириш, уларда меҳр — муҳаббат туйғусини ўйғотиш  мулоқотдош танлашга имкон туғдиради. Жисмоний ва маънавий жиҳатдан эркинликка эришиш ўзига ишонч туйғусини юзага келтирса, мустақиллик мулоқотда тенг ҳуқуқли шерик бўлишга шарт-шароит яратади. Биринчи тоифадаги мулоқот (фаолиятдан кўзланган мақсадга эришиш учун ахборот айирбошлаш, коммуникация ўрнатиш) билан бир қаторда  иккинчи тоифадаги мулоқотнинг (ўзлигингни бошқа кишиларда давом эттириш) мавжудлиги ҳар бир кишининг иккинчисига кўрсатадиган таъсирига эътиборни жалб қилади.

 

Таянч сўзлар

 

Педагогик мулоқот, мулоқот маданияти, мулоқот шакллари, Мулоқот психологияси

 

Назорат саволлари

 

1. Педагогик мулоқот ва унинг аҳамияти нимада?

2. Ўқитувчиларни ўқувчилар билан мулоқот олиб бориш маҳорати усуллари ва шакллари бор?

3.Мулоқот ва шахслараро муносабатлар психологияси нималардан ташкил топган ва қандай?

4. Мулоқот ижтимоий психологик нималарни ўз ичига олади?

 

Фойдаланилган адабиётлар:

 

  1.И.А Каримов “Манавият энгилмас куч” Т “Маънавият” 2008 йил

  2. И. А Каримов Баркамол авлод орзуси Т ‘Шарқ’ 1999 йил

  3. Баркамол авлод “Ўзбекистон тараққияти пойдевори Т 1997 й

  4.Н. Азизҳаджаева Педагогик теҳнология  Т 2001 й

  5. У.Толипов Педагогик теҳналогия Т 2001й

  6.Н.Қ Саидахмедов Янги  Педагогик технология  Т 2008 й

  7.Б. Ферберман Илғор педагогик теҳнология  Т фан 2000 й

  8.Ў Асқарова «Педагогика» Т 2008 йил

  9. М.Очилова, Н.Очилова Олий педагогика  Т. 2008й

10. Х.Ибрагимов « Педагогика » Т. 2008 йил 

 

18-маъруза (2 соат)Ўқув-тарбия жараёнида педагогик мулоқот маҳорати, педагогик тажриба ва уни татбиқ этиш, педагог фаолиятида шарқона муомала маданияти асослари.

 

Режа:

 

1.      Педагогик муомала ва педагогик мулоқотнинг моҳияти, унинг ўзига хос хусусиятлари.

2.      Шарқона тарбия ва унинг мулоқотга таъсири. Ўзбек урф одатлари, шарқона муомала маданияти.

3.      Миллий маданиятнинг мулоқотга таъсири. Муошарат одоби. Соф адабий тилда сўзлашишга одатланиш.

4.      Мулоқот маданиятига эришиш йўллари.

1. Педагогик муомала ва педагогик мулоқотнинг моҳияти, унинг ўзига хос хусусиятлари.

 Ўқитувчи мактабда ўз касбдошлари билан ҳар доим ва ҳамма вақт бирга бўлади. Улар билан суҳбатлашади. Ўқитувчи ўз касбдошларига меҳрли, муриватли, улар билан ҳамнафас бўлади. Ўқитувчи иш жараёнида болалар билан ишлайди. Уларга мехрибон, одобли ва аҳлоқли ўқитувчилар зарурдир. Ўқитувчи  хар сафар болалар билан суҳбатлашиб борар экан, у ҳар доим болаларга ширинсухан бўлиши даркор... Агар ўқитувчи ўқувчиларга қўпол муомилада бўлар экан, ўқувчиларнинг  дарсга бўлган лаёқати, қизиқиши сўнади. Натижада улар дарс қилмасликка,уй вазифаларини бажармасликка, мактабга бормасликка интиладилар. Ўқитувчи актиёр бўлмоғи лозимдир.

Муомила–ахборот жараёнидир.Педагоо бевосита шахсларга муомилада ўз тарбияланувчилари, умуман, жамоа ҳақида, ундаги ички жараёнлар ҳақида ғоят хилма хил   ахборотга эга бўлади ва ҳакоза. Педагог ўз навбатидамуомила жараёнида ўз ўқувчиларига мақсадга қаратилган ахборотни маълум қилади.

Педагог муомила воситалари орқали қандай ахборот олишни  қараб чиқар эканмиз, ўқувчининг шахси хақидаги ахборотнинг мухимлигини алохида таъкидлаб ўтиш лозим. Муомила ғоят хилма хил шароит ва кўринишларда ўрнатилишига имкон беради. Педагоглар ўқувчилар билан муомила қилар экан, жуда майда қисмларни англаб олишлари лозим бўлади. Булар сиртдан қараганда унчалик аҳамиятли бўлмасада, шахсда содир бўлаётган, уни тушинтириш учун жуда муҳим бўлган аломатлари хам бўлиши мумкин, бунда педагог шахсни катта роль ўйнайди. Айни бир хил ходисанинг турли кишилар томонидан талқини-унинг шашснинг ўтмишдаги тажрибасиги  боғлиқлиги билан такидланади. Бу тажрибанинг уч жиҳати бор: умумий ҳаётий тажриба, педагогик фаолият тажрибаси ва муайян жамоа билан ўқувчилар билан муомилада бўлиш тажрибаси.

Ниҳоят, педагогнинг ўқувчилар билан кундалик муомаласи шунга олиб келадики, у ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатларидаги чуқур маъно ва ҳақиқий сабаб турли вазиятларда пайқаб олади, бунинг учун намуна сифатида, ўзи тез-тез қайд қилган далиллардан ва ўқувчиларнинг хулқ-атвор усулларидан фойдаланади. Ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласи тарбияни бошқариш воситаси сифатида қаралиб, бирлаштирувчи ўрнини  тўлдирувчи вазифасини ҳам бажаради. Муомало ўзаро  муносабатлар доирасида содир бўлади. Бошқариш воситаси бўлган муомала фаолиятдан олдин содир бўлади. Бошқариш бўлган воситаси муомала ўқувчиларнинг фаолиятига  ҳамроҳлик қилади, ниҳоят, бошқариш воситаси бўлган муомала фаолиятидан кейин боради.

2. Шарқона тарбия ва унинг мулоқотга таъсири. Ўзбек урф одатлари, шарқона муомала маданияти.

Шарқона муомала маданияти асосан ўзбекларда кенг ривожланган. Биз ўзбекларда муомала маданияти жуда кучли. Айниқса, ўзбек  аёлларида уларнинг   юриш- туришида,  маданиятида, чиройида, гўзалликда, хулқ-одобда, фазилатда ва муомала маданиятида биринчи ўринда туради. Мисол қилиб айтадиган  бўлсак, эркакларимиз ишдан келишганларида, бизнинг ўзбек аёллари чиройли муомала билан кутиб оладилар. Уларнинг  қўлларига сув қуйиб, тоза сочиқ тутадилар. Буларнинг ҳаммаси муомала орқали  содир бўлади. «Мулойим сўзга бахил бўлмагил, халқ мулойим сўз эшитмаса,  сўз шайдоси эмас, балки мол-дунёси шайдоси бўлиб қолади. Қаттиқ сўз демагил, яхши сўз дегил, токи сен ҳам яхши сўз эшитасан».

Улар сенинг шарқона  муомала маданиятингни мақтаб кўкларга кўтаради. Сенинг муомала маданиятингни ўрганади. Муомалали бўлиш бу ўша инсоннинг кўрки, унинг обрўси  ва хулқ атвори.

Дархақиқат, халқимиз азал-азалдан ахлоқий фазилатларга  бой бўлган. Ота-боболаримиз фарзанд ўстирар эканлар, уларнинг хулқ атворларига, гап-сўзларига, кишилар олдида ўзларини қандай тутиб, нималар ҳақида фикрлашиб ўз мақсадларини қандай сўзлар билан тушунтиришларига катта аҳамият берилган. Улар фарзандларининг қўрсилик қилиши, катталар суҳбатига аралашиши, ножўя ишларига зинҳор йўл қўймаганлар. Бу нарсаларга фарзанд тарбиясининг энг муҳим томони деб қараганлар.

Шарқона одоб минг йиллар мобойнида Исломий тарбия қоидалари асосида таркиб топиб, такомиллашиб борганлиги тарихдан маълум. Чунки, Қурони Карим  оятлари мазмуни, Пайђамбар алайҳиссалом ҳадирслари, шарқ алломалари ва файласуфларининг китоблари тарбиямизнинг манбаи бўиб хизмат қилган.

Исломий тарбия мусулмонлар ҳаётининг  барча қирраларини, ҳатто  майда жиҳатларигача қамраб олган. У гўдакларни эмизишдан  тортиб, қандай кийинишларигача, овқатланиш одобидан тортиб, кўча-куйда, катталар қошида ўзини қандай тутиши лозимлигигача барча жиҳатларни ўз ичига олган. Энг асосийси, исломий одоб фарзандларнинг ҳалол, пок, меҳнаткаш, илмга интилувчи, катталарни, айниқса, ота-онани ҳурматлаш руҳида тарбиялашнин шарт қилиб қўйган.

Муомала – ахлоқ кўрки саналади. Ҳар  бир кишининг қандай дунёқарашга эгалиги, билимлилиги унинг муомаласидан маълум бўлади. Муомала – инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқа  воситаларидир. Муомалада асосий восита тил хисобланади. Шунинг учун ҳам тил-алоқа  қуроли дейилади. Инсонинг тили шириш, муомаласи маданиятли бўлса, қисқа вақт ичида  халқ орасида обрў-эътибор топади. Сўзга чечанлик, ҳеч қачон кишига обрў келтирмайди. Шунинг учун ҳам ўтмишда яшаб ўтган мутафаккирларимиз тилга, сўзга ҳурмат  билан ёндашишларини уқтириб ўтганлар. Улуђ бобомиз Алишер Навоий  муомала маданияти, хушмуомалалик тилнинг  ахамияти тўђрисида, ширинсўзлик хақида нурҳикмат фикрлар баён қилганки, бугунги кунимиз учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. «Тил ширинлиги - кўнгилга ёқимлидир, мулойимлиги эса фойдали. Ширин сўз кўнгилллар учун асал каби тотлидир», - дейди А.Навоий. педагог болаларга билим  бериш учун бир қатор улар нутқининг  ривожланишига ҳам  алоҳида ахамият беради ва бунда у турли  педагогик усуллардан фойдаланади.

3. Миллий маданиятнинг мулоқотга таъсири. Муошарат одоби. Соф адабий тилда сўзлашишга одатланиш.

 

Болалар нутқини ўстиришда педагог муҳим ахамиятга эга: бир томондан. Унинг нутқи болани ўқитиш ва тафаккурини ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.  Бундан шундай хулоса келиб чиқадики,  педагогнинг нутқи образли, чиройли,  жарангдор, намунали бўлмођи бола диққатини ўзига тортмођи лозим. Зотан, нутқ педагогнинг  ўз мутахассислиги қай даражада лойиқ эканлигини  ифодалайдиган ўлчов, кўрсаткич ҳисобланади. Шунинг учун нутқ устида ишлаш нутқ маданиятини такомиллаштириб бориш  ҳар бир педагогнинг энг асосий  ижтимоий бурчи ва  масъулияти ҳисобланди. Таълим-тарбия  ичида нутқнинг  таъсир кучи ниҳоятда каттадир. Ўқитувчининг  нутқида унинг ҳисси,  интилишлари, ирода ва эътиқоди акс этади. У нутқ ёрдами билан ўқувчиларда хурсандчилик, руҳланиши, муҳаббат, садоқат, ђазабланиш, нафратланиш хисларини туђдиради. Халқ билан бирга туриш, бирга яшаш муошарат деб аталади.

Одамларнинг  бир-бирлари билан бўлган муносабатларининг гўзаллиги, мулойимлигига «Муошарат одоби» дейилади. Инсониниг энг улуђ, лекин мураккаб ва  машаққатли фаолиятларидан бири одамлар орасида, яъни жамиятда ўз ўрнини топиб яшашидадир. Бу  фаолиятнинг мураккаблиги шундаки, кўпчиликка қўшилиш, улар билан  аҳил бўлиб яшаш учун инсонда шунга яраша муомала ва  муносабат бўлиши керак. Муомала ва муносабат кўпчиликнинг дилига  тўђри келмайдиган қўпол  ва дилозор  одамни кўпчилик ёқтирмайди. Инсонлар хушфеъл, ширинсуҳхан, мард, муомаласи ширин кишиларни дилдан ёқтиришади ва ҳурмат эътибор қилишади. Инсонлар орасида  муносиб ўрин топиш, иноқ, иттифоқ яшаш шартларидан бири одамнинг камтарлигидир.  Камтарин инсон ҳеч қачон ўзининг ютуђи билан  мақтанмайди, ҳамма вақт камгап, содда бўлади. Аммо инсондаги камтарлик самимий бўлмођи зарур.

Сўз инсон қалбини илитади, сўз инсон қалбини жараоҳатлайди. «Тил яраси кетар, сўз яраси кетмас» деган халк мақоли бекор айтилмаган эмас. Чунки сўзнинг қудрати бениҳоя катта. Инсон ўз сўзига, тилига ниҳоят эҳтиёткор бўлмођи лозим. Айрим  ёшларимизда сўзга, тилга эътибор анча суст. Энг аввало, ёшларга муомала маданиятини, катталар олдида маҳмадоналик қилмасликни, катталар гапини бўлмасликни, ёши улуђларга гап қайтармасликни ўргатишимиз зарур.

Адабий тил -  тафаккур қуроли. Адабий тилга палапартиш муносабат, ноаниқ, тахминий эхтимол билан фикрлаш демакдир. Тилдаги равшанлик равшан фикр натижасидир, турган гапки, равшан ифодани талаб этади.

Ҳаёт тил, урф-одатларнинг табийлиги, миллатнинг кучига куч қўшилади, ҳаётда дабдабалилик, тилнинг жимжимадорлиги тантиқ урф-одатлар эса уни ожизлик ва халолликка махкум этади. Ўзбек  адабий тили: минг йиллар мобойнида халқ ўз ҳаётининг, ўз фикрлари, ўз туйђулари, ўз удумлари, ўз интиқоми, ўзининг буюк истиқболининг майин, шукуҳли, беҳад, бой, доно, шоирона ва меҳнат қуроли бўлган ушбу тилни яратади.

4.Мулоқот маданиятига эришиш йўллари.

         Муомала маданияти хамма жойда керак. Иш жойда, транспортда, уйда ... шунинг учун ҳам биз ким билан қандай муомала қилишни билишимиз керак. Инсоннинг  қанчалик билимли, ақл-заковатли эканлиги муомала орқали намоён бўлади.

Одамлар бутун ички дунёни, мақсадини, муомала ва муносабатларини бир-бирларига  сўз ёрдамида етказади, амалга оширади. Шу туфайли сўзлашув муносабатлари кишиларнинг муомулалари ёқимли, иши ҳам юришгай бўлади. Бундайларни одамлар ёқтиради, ҳармат қилади. Сўзлашув ҳам ўзига хос санъатдир. Бу санъатни мукаммал ўрганиш ҳар бир инсонга зарур. Шу билан бирга, она тилини мукаммал ўрганмоқ ҳар бир инсонинг муқаддас бурчидир. Тилни билгач: уни ишлата билаш санъатини эгалламоқ инсон учун зарурдир.

Ширинсўзлик ва гўзал нутқ ҳеч қачон, ҳеч қаерда сотилмайди. Бунга эришмоқлининг биргина йўли бор, бу ҳам бўлса тинимсиз ширин сўзлашаш машқ қилмоқликдир. Бу эса асосан кўп китоб ўқиш йўли билан амалга оширилади. Муомала инсоннинг  кимлигини кўрсатувчи юзидир.

 

Таянч сўзлар.

Педагогик муомала, педагогик мулоқот, муошарат одоби, адабий тил, мулоқот маданияти

Назорат саволлари.

1.Педагогик муомала ва педагогик мулоқотнинг моҳияти, унинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

2.Шарқона тарбия ва унинг мулоқотга таъсири. Ўзбек урф одатлари, шарқона муомала маданияти нима?

3.Миллий маданиятнинг мулоқотга таъсири. Муошарат одоби. Соф адабий тилда сўзлашишга одатланиш йўллари нималардан иборат?

4.Мулоқот маданиятига эришишнинг қандай  йўллари бор?

 

Адабиётлар:

 

1.     Рашидов А. Миллий анъаналар тарбия манбаи. «Халқ таълими» журнали. Т., 1992 й. 1-сон.

2.     Т.Қурбонов. Одобнома. Т., Ўқитувчи, 1995 й.

3.     Одоб бўстони ва ақл  гулистони. Т., Фан, 1994 й.

4.     Донишмандлар тарбия хусусида. Т., 1982 й.

5.     Умумий психология. Т., Ўқитувчи, 1992 й.

6.     Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» т., Ўзбекистон, 1992 й.

7.     www.Ziyonet.uz

 

АДАБИЁТЛАР

7.    Каримов И.А. Баркамол авлод – Узбекистон тараккиётнинг пойдевори.-   Т.,1997.

8.    Каримов И.А. Узбекистон XXI асрга интилмокда. - Т., 1999.

9.    Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисидаги Конуни”. – Т., 1997.

10.                       Олий таълим. Меъёрий хужжатлар  тўплами. – Т. Шарқ, 2004.

11.                       Авлиёқулов Н.Х. Педагогическая технология. Учеб. пособие / Н.Х. Авлиёқулов; под ред. Д. Вахидова. . – Т. : Aloqachi, 2009.

12.                       Азизходжаев Н.Н.  Педагогические технологии и педагогическое мастерство. Учеб. пособие для студ. магистратуры/  Н.Н.Азизходжаева . Т. Изд. полигр. творч. дом. им. Чулпана, 2005.

13.                       Azizxodjayeva N.N. Pedagogik texnologiyalar va pedagogic mahorat. Учебное пособие/ N.N. Azizxodjayeva. – T. : O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg’armasi nashriyoti, 2006.

14.                        Воинова М.Г. Педагогические технологии и педагогическое мастерство (в преподавании юридических дисциплин). Iqtisodmoliya, 2006.

15.                       Қосимов А.Х. Педагогик иахорат  ва педагогик технологиялар. Маърузалар матни/ А.Х. Қосимов, Ф.А. Ҳолиқова. – Т. : ТАТУ, 2004.

16.                       Подласый  И.П.  Педагогика. М.: Владос, 1999.

17.                       Буланова-Топоркова М.В. и др. Педагогические технологии. – М.: Ростов-на-Дону, 2004.

18.                       Фарберман Б. Янги педагогик технология. – Т.: Фан, 2000.

19.                       Зиямухамедов Б., Абдуллаева Ш. Янги педагогик технология.: Назария ва амалиёт. – Т., 2001.

20.                       Сайидахмедов Н. Янги педагогик технологиялар. – Т.:Молия, 2003.

21.                       Педагогические технологии и педагогический мастерство.- Учеб.пособие., 2012 г.

22.                       Гафуров Х.М.Педагогическая технология и педагогическое мастерство.: - Учеб.пособие., 2008 г.

23.                       Ахмадалиев А.М. Инновацион фаолият ва илғор педагогик технологиялар.: - Ўқув қўлланма., 2006 й

24.                       Толипов У. Педагогик технологияларнинг тадбиқий асослари.: – Т.:Ўқув қўлланма, 2006 й.

Қўшимча адабиётлар

 

        1.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “ Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга ҳизмат қилади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича Ўқув- услубий мажмуа.- Тошкент; Иқтисодиёт, 2011.

2.И.А. Каримов, Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси.- Т.: Ўзбекистон,2010.

3.Абдувалидов Э. Янги педагогик технология нима? Брошюра/ Э. Абдувалидов. – T.: ТДПУ , 2001.

4.Зиёмухаммадов Б. Илғор педагогик технология. Назария ва амалиёт                “Маънавият асослари” дарси асосида ишланган услубий қўлланма/ Б. Зиёмухаммадов. -Т.: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2001.

5.Зиямухамедова С. Новая педагогическая технология. Теория и практика / С. Зиямухамедова, Б. Заямухаммедов. -Т. : Абу Али ибн Сино, 2002. 

6.Педагогическое мастерство Учеб.пособие для студ.ТУИТ по направл. “Проф. образование” (Телекоммуникации) (Информатика и информационные технологии)/ сост. М.С. Абилова, С.Р. Волкова, Г.Н. Кузьмина. Под ред. Н. Х. Гултураев. -Т.: ТУИТ, 2006.

7.Педагогические технологии. Учеб.пособие для.студ.пед.спец./ М.В. Буланова -Топоркова, А.В. Духавнева, В.С. Кукушин, Г.В. Сучков. Под.общ.ред. В.С.кукушина.- М.: ИКЦ “ Март”, 2004.

8.Педагогические технолгии. Учеб.пособие/ Т.П. Сальникова .- М.: ТЦ Сфера, 2008.

9.Pedagogik mahorat. “ Kasbiy pedagogika” yo’nalishi uchun metodik qo’llanma / TATU. Kasbiy pedagogika kafedrasi. – T.: TATU, 2004.

10.Фарберман, Б. Передовые педагогические технологии. Монография  Б. Фабермана. 3 е изд. Т.: Фан АН Руз, 2000.

11. Назарова Т.С. Педагогические технологии: Новый этап эволюции. – Т.: Педагогика., 1997. – № 3.

       12. Кларин М.В. Педагогические технологии в учебном процессе. – М.: Знание, 1989.

       13. Гузеев В. От методик – к образовательной технологии // Народное образование, 1998. - № 5.

 

Ахборот-ресурс манбалар

1.     http://uz.elkutubhona.narod.uzhttp://uz. ref.uz

2.     http://pedagog.uz.

3.     http:// eduworld.ru


 

МУНДАРИЖА

 

СЎЗ БОШИ

 

1-маъруза

 Педагогик технологиялар, тушунчалар, асосий сифатлари, илмий асослари, таснифи.

 

2-маъруза

Ўқувчи шахси – таълим технологиясида

объект ва субъект сифатида.

 

3-маъруза

Анъанавий ўқитиш. Гуруҳларда ҳамкорликда ишлашни ташкиллаштириш технологияси. Ҳамкорликда ўзаро ўқиш.

 

4-маъруза

Таълим воситалари – таълим технологиясининг таркибий қисми: таълимнинг техник воситалари; ёрдамчи таълим воситалари; ўқув услубий материаллар. График органайзерлар.

 

5-маъруза

Муаммоли ўқитиш технологияси. Ўйинли технологиялар. Ўқитишнинг интерактив стратегияси.

 

6-маъруза

Муаллифлик технологиялар. Ўқитишни интенсивлаш технологиялари.

 

7-маъруза

Ўқитишнинг комплекс методлари.

 

8-маъруза

Педагогик маҳорат ва педагогик технология, педагогик маҳоратнинг назарий асослари.

 

9-маъруза

Педагог шахси таълим амалиётида ва педагогик фикр тарихида педагогнинг маҳорати масалалари.

 

10-маъруза

Педагогик қобилият. Педагогнинг коммуникатив қобилияти.

 

11-маъруза

Мулоқот маданияти ва таълим олувчининг психологик фаолияти.

 

12-маъруза

Педагогик техника ва уни шакллантириш усуллари. Ўқув ва тарбия жараёнида педагог маҳорати.

 

13-маъруза

Педагог меҳнатини ташкил этишнинг илмий асослари.

 

14-маъруза

Педагогик тажриба орттириш Педагогик қобилият. Педагогнинг коммуникатив қобилияти.

 

15-маъруза

Мулоқот маданияти ва таълим олувчининг психологик фаолияти. тизими, тадқиқот методлари, ҳозирги таълим муассасаларида илғор педагогик ғоялар, тажрибаларнинг тараққиёти ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўллари.

 

16-маъруза

Педагогик маҳорат тараққиёт тарихи. Мустақил малака ошириш ва ўз-ўзини назорат қилиш.

 

17-маъруза

Ўқув-тарбия жараёнида педагогик мулоқот маҳорати, педагогик тажриба ва уни татбиқ этиш, педагог фаолиятида шарқона муомала маданияти асослари.

 

 

 

 

 

 

 

“ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” фанидан

Маърузалар матни

 

 

“Ахборот таълим технологияси” кафедрасиниг

йиғилишида (2014 й      июнь      -сонли баённомаси),

“Касбий таълим” факультети ўқув-услубий кенгашида

(2014 й       июнь       сонли баённомаси)

Муҳокама қилиниб чоп этишга қарор қилинди.

 

 

 

Тузувчилар:

 

А.И.Аширова

 

-ТАТУ Урганч филиали Ахборот таълим  технологиялари кафедраси мудири п.ф.н.

 

М.Ш.Салихова

-ТАТУ “Ахборот таълим технологиялари”

кафедраси катта ўқитувчиси