ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“КАСБИЙ ТАЪЛИМ” ФАКУЛЬТЕТИ
“ТЕХНИК ТАЪЛИМ ПЕДАГОГИКАСИ” КАФЕДРАСИ
“ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ АСОСЛАРИ ”
фанидан амалий машғулотлар ўтказиш бўйича
Методик кўрсатма
5140900 – Касб таълими (информатика ва ахборот технологиялари) бакалариатура йўналишидаги талабалар учун
Тошкент – 2013
Тузувчилар:
М.Ш. Салихова |
- Тошкент ахборот технологиялари университети «Техник таълим педагогикаси» кафедраси катта ўқитувчиси |
Т.Э. Делов |
- Тошкент ахборот технологиялари университети «Техник таълим педагогикаси» кафедраси ассистенти |
“ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ АСОСЛАРИ” фанидан амалий машғулотлар ўтказиш номли услубий кўрсатма 5140900-“Касбий таълим (информатика ва ахборот технологиялари)” бакалавриат таълим йўналиши 3-курс талабаларининг мазкур фандан амалий машғулотларни ташкил этиш учун тавсия этилади.
Тақризчилар:
Ф.Б.Киличева |
- Тошкент ахборот технологиялари университети «Техник таълим педагогикаси» кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди |
Ф.С.Агзамов |
-Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи директори, и.ф.н..
|
Тошкент ахборот технологиялари университети
илмий-услубий кенгашининг 2013 йил «____» _________ даги
«_____» - сонли баёни билан тавсия этилган
СЎЗБОШИ
“Педагогик маҳорат асослари” ихтисослик бўйича билимларни эгаллаш; маънавий даражани кенгайтириш; одоб ва ахлоқ нормаларига риоя қилиш; муаллим – устоз одобининг таълим олувчи шахсига таъсирини англаш; турли вазиятларда ўз хулқини идора қилиш, педагогик маҳорат малакаларини шакллантириш масалаларини қамрайди.
Амалий педагогик жараён жуда хилма-хил ва мураккабдир. Педагогик назария ва услубиётда мос келмайдиган вазиятлар ҳам учраб туради. Бундай вазиятлар ўқитувчидан кенг билимдонликни, пухта амалий тайёргарликни, юксак педагогик маҳоратни ва ижодкорликни талаб этади. Ўқитувчи мураббийларда педагогик маҳорат ўз-ўзидан, стихияли тарзда шаклланиб колмайди.
Мазкур курснинг асосий мақсади ва вазифалари:
1- МАВЗУ. ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ВА ПЕДОГОГИК ФАОЛИЯТ
(2 СОАТ)
Машғулот мақсади: - «Ўқитувчи» атамаси, унинг шахси ҳамда фаолияти ҳақидаги тушунча бериш. Ўқитувчилик касбининг ижтимоий-тарихий ривожи ва мазкур касбнинг жамиятда тутган ўрни. Ўқитувчи фаолияти, унинг ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий аҳамиятини англаш.
I. Қисқача назарий маълумот
"Педагогик маҳорат асослари" фанининг вужудга келиши буюк педагог А. С. Макаренко (1888-1939) номи билан бевосита боғлиқ. У болалар колониясидаги фаолиятида "инсоният чиқиндисининг энг охирги сарқитлари", яъни фақат тарбиясини эмас, балки маънавий қиёфасини ҳам йўқотган болалар билан ишлаб, уларнинг бениҳоя ҳурмати ва ишончига сазовор бўлди. Шахсий тарбиявий усули билан бутун оламга машҳур бўлганлигининг ўзи ҳам А. С. Макаренконинг юксак педагогик маҳорат чўққисига эришганлигининг яққол далилидир. А. С. Макаренко асарлари жаҳондаги 104 мамлакатда 15 тилда нашр эттирилган. Унинг "Педагогик поэма"си Германияда 50 марта қайта нашр қилинган. Жазоирликлар бу асарни муқаддас китоблар қаторига киритадилар. С. Макаренконинг жаҳон педагогикасига қўшган буюк хизматларини эътиборга олиб ЮНЕСКО 1988 йилни унинг 100 йиллиги муносабати билан "Макаренко йили" деб эълон қилди ва бу байрам кенг нишонланди.
А. С. Макаренко бўлажак педагог-талабалик давридаёқ педагогик маҳорат сирларини ўрганиши зарурлигини таъкидлаб бундай дейди: "Нима учун олий техник ўқув юртларда материаллар қаршилиги ўқитилади-ю, педагогик ўқув юртларида тарбия жараёнида, унга шахснинг қаршилик кўрсатиши ҳақидаги фан ўқитилмайди?" Буюк педагогнинг бу фикрига Полтава (Украина) педагогика институти олимлари (А. С. Макаренко бу даргоҳда ишлаган) жуда катта маъсулият билан қарашди.
Улар бир неча йиллар давомида А. С. Макаренко педагогик маҳорат мактабини, мавжуд бўлган илғор педагогик назарий ва амалиётни атрофлича таҳлил қилишди. Натижада 1979 йилда "Педагогик маҳорат асослари" фани яратилди ва у барча олий педагогик ўқув юртларда ўқитила бошланди.
Бу фан тузилиш принципининг ўзига хослиги шундаки, у муҳандис-педагогда шахс ва жамоага таъсир эта олишни таъминлайдиган ва турли фанларга боғлиқ бўлган билимларни танлаб, уларни ўзида мужассамлантиради. Шунинг учун ҳам фан дастурига педагогик маҳорат моҳияти ўқувчига таъсир этиш воситалари ва усуллари каби педагогик маҳоратнинг одатдаги масалаларидан ташқари, театр педагогикаси ва нотиқлик санъати ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилган. Бу фанни ўрганиш педагогика, психология, методика ва бошқа педагогик фанлардан эгалланган билимларга асосланади.
Педагогик маҳорат - бу педагогик (ўқув тарбиявий) жараёнининг барча шаклларини энг қулай ва самарали ҳолатда ташкил этиш, уларни шахс камолоти мақсадлари томон йўллантириш, тарбияланувчиларда дунёқараш, қобилиятни шакллантириш ва уларда жамият учун зарур бўлган фаолиятга мойиллик уйғотишдир.
Демак, ҳар бир моҳир педагог ўзининг индивидуал педагогик системасига эга бўлиши зарур.
II. Мустақил иш вазифалари
Ақлий хужум:
1. "Педагогик маҳорат асослари" фанининг яратилиши, унинг мақсади ва вазифалари.
2. Педагог фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.
3. Шарқ донишмандлари ва мутафаккирларидан Кайковус, Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Жалолиддин Давоний, Ҳусайн Воиз Кошифий ва бошқаларнинг ижодий меросларида мударрисларни танлаш, уларга қўйиладиган талаблар, мударриснинг маҳорати, мулоқот, муомала маданияти ва одоби, мулоқотга киришиш маҳорати ҳамда уларни эгаллашга қўйилган талаблар ҳақида.
4. К.Д.Ушинский таълим ривожида ўқитувчиларнинг тутган ўрни, уларнинг касбий тайёргарлиги даражасини, педагогик маҳоратни такомиллашувини таъминловчи омил эканлиги ҳақида.
5. Ҳозирги замон педагогикаси ва илмий-педагогик адабиётларда педагогик маҳорат, педагогик техника ва уларнинг моҳияти борасидаги фикрларнинг ёритилиши.
Таянч сўз ва иборалар:
Педагогик мақсад, педагогик фаолият объекти, педагогик фаолият субъекти, педагогик фаолият воситалари лойиҳалаш, конструкциялаш коммуникативлик (мулоқотга мойиллик), ташкилотчилик,диагностик (билишга оид), педагогик маҳорат, инсонпарварлик, педагогик такт, педагогик техника, профессионал билимлар, педагогик маҳоратни эгаллаш босқичлари.
Назорат саволлари:
1. “Педагогик маҳорат асослари” фанига қачон ва ким томонидан асос солинган?
2. Ҳамкорлик педагогикасининг туб моҳияти нимада?
3. Педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
2- МАВЗУ. ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ТИЗИМ СИФАТИДА (2 СОАТ)
Машғулот мақсади:- Талабаларга педагогик маҳоратни шакллантириш ва амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатиш. Касбий тайёргарликни шакллантириш, «Педагогик маҳорат» курсини ўрганишнинг тамойилларини ўрганади. Педагог шахсининг инсонпарварлик йўналишга эга бўлишининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради.
I. Қисқача назарий маълумот
Айрим педагоглар касбий маҳорат сирларини эгаллаш учун аввало таълим ва тарбия методларини такомиллаштиришга интилишади. Бу табиий ҳол, чунки айнан методлар ёрдамида педагог ўз ўқувчиларини турли ўқув фаолиятига жалб қилади. Бу билан ўқувчиларда муайян билим, кўникма, малакалар ва хулқни шакллантиради.
Лекин, айнан бир хил метод билан ишлаган турли Ўқитувчиларнинг эришган натижалари ҳам турлича бўлиши аниқланган. Бунинг устига, синовдан ўтказилган методлардан фойдаланган бўлсаларда, айрим Ўқитувчилар, ҳатто энг қуйи даражадаги ўзлаштириш натижаларига ҳам эриша олмаганлар. Бундай Ўқитувчи лар: "Ҳамма нарсани методик тавсия асосида бажардим, нима учун болалар қайсарликни ва дарс тайёрламасликни яна давом эттирмоқдалар?"- деб ҳайрон бўладилар. Гап шундаки, ўқувчиларни билим олишга қизиқтиришда ўқитувчи томонидан танланган методлар, усуллар ва топшириқлардан бошқа сабаблар ҳам таъсир кўрсатади. Педагог фаолиятининг муваффақиятли кечиши унинг шахси, ҳарактери, ўқувчилар билан муомиласига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Лекин, одатда бўларнинг таълим-тарбия жараёнига таъсири аҳамиятсиздек туюлади. Лекин, тажрибали педагог унинг ҳатти-ҳаракати ўқувчиларга қандай таъсир кўрсататганлигига аҳамият бериб, унга керакли тузатишлар киритиб, такомиллаштириб боради. Бундай Ўқитувчи ларнинг илҳомбахш муаммоларидан ўқувчиларда ўқишга интилиш ўзларида янада яхшироқ ўқишни уддалай олишига ишонч ҳисси пайдо бўлади. Бу ҳолда таълим ва тарбия методлари педагог шахсида мужассамланган сифатларни амалга ошириш ва ундан ўқувчига ахлоқий фазилатларни ўтказиш воситасига айланади. Шунинг учун ҳам, педагогик маҳоратни ўқитувчи шахси сифатларининг мажмуи сифатида қараб, уни ўқитувчи юқори даражада психологик-педагогик тайёргарликка эга бўлиши билан боғлиқ бўлишини эътироф этиш лозим.
Демак, педагогик маҳорат тушунчаси бир-бири билан боғлиқ бўлган бир неча қисмлардан ташкил топар экан. Бундай ҳолда педагогик маҳоратни «педагогик система» сифатида тасаввур қилинади ва у қуйидагича таърифланади: «Педагогик маҳорат шахс сифатлари мажмуи ва ўқитувчи томонидан профессионал-педагогик фаолиятни мустақил равишда юқори савияда ташкил этишни таъминлаш бўлиб, у педагогни ўз фаолияти моҳирлигининг энг юқори чўққисига эришганлигини билдиради». Бундан кўриниб турибдики, педагогик маҳорат-бу педагогик фаолиятнинг барча турларини энг қулай ва самарали ҳолатда ташкил этиш, уларни шахс камолоти ва ҳар томнлама ривожлантириш мақсадларига йўналтириш, ўқувчиларда дунёқараш қобилиятни шакллантириш ва уларда ижтимиоий зарур меҳнатга мойиллик уйғотишдир.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Машғулотдан кўзланган аниқлаштирилган ўқув мақсадларига эришганлигингизни ўзингиз синаб кўринг.
2. “Педагогик маҳорат” тушунчаси асосида кластер тузиш. (Индивидуал топшириқ). 10 дақиқа вақт ичида
Тест топшириқлари:
Муҳандис-педагог фаолиятининг асосий ташкил
этувчилари. (компонентлари)
1. Лойиҳалаш:
а) Ўқувчилар имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларни муваффақиятга элтувчи вазиятлар яратиш;
б) ахборотни иқтидорли ва паст ўзлаштрувчи ўқувчиларга
тушунарли қилиб ўзгартира олиш.
2. Конструктсиялаш:
а) машғулот лойиҳасини турли вазиятларда мослаб тўза олиш;
б) дарсда ихчам (гибкий) бўлиш, содир бўлган вазиятга қараб уни қайта кўриш (материални), тушунтириш, ахборотни ўзлаштирилишини таъминлаш.
3. Мулоқотга мойиллик (коммуникативлик)
а) хушмуомила ва талабчан бўлиш;
б) ўқувчиларни жавобгарликни оширадиган вазиятларга дучор қилиш;
в) ўқувчиларни ўзига яқин тутишларига эришиш.
4. Ташкилотчилик:
а) ўқувчилар мустақил билиш фаоиятларини ташкил этиш ва бошқариш;
б) ўқувчилар диққат ва қизиқишларини ўзига жалб қилиш.
5. Гностик (билишга оид):
а) ўзи ва ўқувчилар фаолиятида рўй берадиган қийинчиликларни ташҳислаш, уларни бартараф қилишга ўргатиш;
б) ўз фаолиятини таҳлил қилиш;
в) фаолият натижасини олдиндан яққол та саввур этиш.
Машғулотдан кўзланган аниқлаштирилган ўқув мақсадларига эришганлигингизни ўзингиз синаб кўринг.
Таянч сўз ва иборалар:
Мулоқот, педагогик қобилият, инсонпаррварлик, фаолият, педагогик махорат.
Назорат саволлари:
1. Педагог шахсининг инсонпарварлик йўналишига эга бўлиши нимадан иборат?
2. Педагогик қобилият нима?
3. Мутахассисликка оид билимларга эга бўлиш қандай ахамиятга эга?
4. Ўқитувчи фаолиятини илмий асосда ташкил этиш ва унга қўйиладиган талаблар нимадан иборат?
5. Ўз устида ишлаш ва ўз-ўзини тарбиялашнинг психологик асосларини санаб ўтинг.
3-МАВЗУ: ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИ ШАКЛАНТИРИШ ВА АМАЛИЁТГА ТАДБИҚ ЭТИШ (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Талабаларда педагогик фаолият драматургияси ва режисурасини шакллантириш ва амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатиш. Бўлажак педагогни актёрлик психо-техникасининг амалий усулларини эгаллашнинг зарурлиги моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради.
I. Қисқача назарий маълумот
Тарбиявий жараён ижодкорликдан иборатдир, лекин у педагогик вазиятни таҳлил қилиш маҳоратида ҳам, болалар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилишда ҳам намоён бўлади. Тарбиячи ижодкорлигининг ўзига хослиги шундан иборатки, у ижодий фикрини ўз шахси орқали амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, педагогикада ижодкорнинг шахси билан ижодкорлик қуроли (воситаси) бир-бирига мос келади бунда тарбиячининг ўз-ўзини намоён қилиши жуда катта рол ўйнайди. Бу жиҳатдан ўқитувчининг фаолияти бир қатор хусусиятлари бўйича актёр, режиссёрнинг бадиий-ижодий фаолиятига яқиндир.
Шуни қайд этиб ўтиш керакки, театр ижодкорлигида ва педагогик таъсир кўрсатишда, яъни педагог билан болаларнинг бевосита ўзаро ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳисси ўзаро фикр алмашиш соҳасида кўпгина умумий томонлар бор. Тарбиячи пировард натижада педагогик таъсир кўрсатиш драмматургиясини ишлаб чиқади, уни ривожлантириш соҳаларни белгилайди, тарбиявий таъсирлар режасини тузиб чиқади, бу режа у ёки бу тарбиявий сюжетни режиссиорона кўришни назарда тутади, ниҳоят, педагогнинг ўзи тарбиявий ғоялар ва йўл-йўриқларнинг фаол "узатувчиси" бўлиб майдонга чиқади. Бу иккала ижодий жараённи муомала ва ўзаро фақат бир-бирига яқинлаштиради. Улар ҳам театр ижодкорлиги ҳам, педагогик ижодкорликнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Сҳу билан А.С.Макаренко: мен актёрлик ва педагогик фаолиятни асло айни бир хил нарсанинг шунчаки ҳар хил кўринишлари деб тушунмайман, деб таъкидлайди. У актёр меҳнатининг ўзига хослигини, эстетик йўналишини чуқур англаб қуйидагича ёзади: "Агар биз театрга бориб яхши ўйнайдиган актёрлардан завқлансак, у ҳолда бу иперо бизнинг эстетик завқимизга айланади, бу ерда эса тарбияланувчи ўз олдида худди шундай тирик жонни, ўйнамайдиган, балки тарбиялайдиган инсонни кўриб туради."
Шундай қилиб театр ва педагогик фаолият мазмун (ўзаро фикр алмашиш) ва восита белгилари жиҳатдан (ижодкорни шахси ва унинг психофизик табиати таъсир кўрсатиш воситаси сифатида) бир бирига яқин бўлиб, бир қатор умумий жараён хусусиятларига эгадир, бу хусусиятларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- театр ва педагогик ижодкорлик жараёни у бевосита иштирокида оммавий сўзга чиқиш вазиятида амалга оширилади;
- театр ва педагогик фаолият ўзига хос хусусиятларига кўра ўзи таъсир кўрсатадиган объектни айни вақтда ижод субъектига, шерик ижодкорга айлантиради, унинг фаол иштирокисиз ижодкорлик ишининг ўзи бўлмайди;
- кўпгина фаолият турларидан фарқи ўлароқ, актёрлик ва педагогик ижодкорлик асосида бунинг учун ажратилган муайян вақт давомидаги ижодкорлик етади, у ижодкордан (ўқитувчи , тарбиячидан) ўз руҳий ҳолатини бошқаришда тезкорликни ва ижодий кайфиятни айни дакиқада қўзғатишни талаб қилади;
- театр ва педагогик ижодкорлик натижалари жўшқин бўлиб, ривожланиб, ўзгариб боради, бошқача қилиб айтганда, ҳамиша жараёндан иборат бўлади;
- театр ва педагогик ижодкорлик жамоа тусда бўлади. Тарбиявий жараён пировард натижада иккита йирик босқичдан: тарбиявий мақсад ва уни амалга ошириш жараёнидан ташкил топади. Шунинг учун биринчи босқичда ҳам, иккинчи бочқичда ҳам айнан ўқитувчи нинг театр-таъсирчанлик қобилиятлари муҳим рол уйнайди.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Бўлажак педагогни актёрлик психо-техникасининг амалий усулларини эгаллашнинг зарурлиги.
2. Сиз ҳам бўлажак педаог сифатида ўзингиз дарс жараёнини ташккил этишда актёрлик психо-техникасининг қўллаб кўринг.
3. Педагогик фаолият билан актёрлик фаолиятининг ўхшашлиги нимада?
Таянч сўз ва иборалар: Педагогик фаолият драмматургияси, педагогик фаолият режиссураси, актёрлик психо-техникаси, хотира, диққат ва хаёл.
Назорот саволлари:
1. Турли муаллифлар фаолиятида шахснинг ўз-ўзини тарбиялаши ва ўз устида ишлаши ҳақида қандай маълумотларга эгасиз?
2. Шахсий педагогик тажриба қачон юзага келади?
3. Хотира, диққат ва хаёлни машқ қилдириш актёрлик психотехникасининг уч асосий қисми сифатида - деганда нимани тушунасиз?
4. Ўқитувчи ўз маҳоратини кўрсатиш учун актёрлик фаолиятини қўша оладими? Қўшса қайси жиҳатлари билан асосланади?
4- МАВЗУ. КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ. ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ЎРГАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ. (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Талабаларга педагогик маҳоратни шакллантириш ва амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатиш. Касбий тайёргарликни шакллантириш, «Педагогик маҳорат» курсини ўрганишнинг тамойилларини ўрганади. Педагог шахсининг инсонпарварлик йўналишга эга бўлишининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради; педагогнинг ўз эмоционал ҳолатини бошқара олиши.
I.Қисқача назарий маълумот
1. Ўқитувчи касбини ўргатиш мумкин эмас, аммо уни ўрганиш мумкин. Педагогик маҳоратни шакллантириш Ўқитувчи ларни тайёрлашда марказий ўрин эгалайди. Шунинг учун психология—педагогика предметлари олий мактабда Ўқитувчи ларни тайёрлашнинг диққат марказида бўлади.
"Педагогик маҳорат асослари" курсини ўрганишда қуйидаги принципларга асосланилса, бу фаолият муваффақиятли амалга ошади.
1.Ўқитишда умумий ёндашув тамойили - бу тамойил шундан иборатки, билим бошдан кечирилган амалий тажриба асосида эгалланади. Машғулотлар шундай тузиладики, мавзунинг назарий холати мунозарада англанилади, кейин педагогик қобилиятни ўстирувчи машқлар ўйналади, охирида, муоммонинг муҳимлиги педагогик тренингларда англаб етилади.
2. Актив коммуникаиия тамойили - бу билимлар системасини қайта ишлашни ўз ичига олади ва талабаларни активлаштиришга қаратилган бўлади: ролли ўйинларни ўтказиш, мусобақа, фаолият демонстрация қилинган фрагментнинг муҳокамасидан, талабаларни дарсни ташкил қилишга жалб этишдан иборатдир.
3.Педагогик фаолиятни қисмларга бўлиб ўргаништамойили.-- Психофизиологик ва педагогик тренинглар орқали аста-секинлик билан алоҳидаги усулларни эгаллаш. Ҳар бир талаба ўқув йили давомида қандай тушунча, малакани эгаллаши зарурлигини билиши лозим. Дастлаб, биринчи курс талабаси ўзининг, ташқи кўриниши, нутқ, педагогик муомала маданияти ташкилотчилик техникасини бошқариши лозим.
4. Педагогик техника ва вазифаларни ривожлантиришда малика ва кичик дарс беришдан ижодий фойдаланаш.
5. Йўналиш бўйича ёндашув, машғулотларда мутахасисликни ҳисобга олиш, педагогик маҳоратни шакллантириш.
6. Билим ва малаканинг ўзаробоғлиқлик тамойили—бунда институтнинг лаборатория дарсларини, мактабларда педагогик амалиётни ташкил этиш киради.
Педагогик маҳорат институт хаётини педагоглаштирилганда муваффақиятли кечади. Айниқса талабалар билан тугаракларда, клубларда, студияларда ишлаш фойдалидир. Фақат олий мактабнинг ҳамма педагогик жамоасива талабаларнинг ўзаро биргаликдаги фаолияти келгусидаги педагогда юқори педагогик маҳоратни ривожлантишга қаратилган бўлиши лозим.
2. Қуруқ, эҳтироссиз?, тор (қисқача) "информация" берувчи дарслар илмий ва тажрибавий режа бўйича кам таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи нингўз ҳиссиётларини ифодалай олиши, уларни ўқувчи сезадиган ва ўзига тортадиган қилиш мухим роль ўйнайди.
Ўз ҳиссиётларини яратишда ўқитувчи нутқ воситасининг интонацияси, фонетикасидан, имо-ишоралари, мимикадан ва ифодали гавда тузилишидан фойдаланади.
Нутқ орқали ўқитувчи нинг ҳиссиёти ўқувчилар томонидан бошдан кечирилиши, у орқали ўзининг муносабатини, аҳлоқий қадриятларни ўқувчиларга ўтказади. Бундай миссий гармонияга эришиш натижасида у ўқувчининг миллий дунёсига актив таъсир кўрсатади, унинг билиш ва амалий фаолиятида ўзига хос катализатор ҳисобланади. Хоҳлаган ўқитувчи билиши лозимки, шахснинг эътиқоди ҳиссиётсиз амалга ошмайди.
Амалий ўқув тарбия ишларда ўқитувчи ҳиссиётининг турларини, уларнинг хусусиятларини ва ўзига хослигини билиши зарур. Инсоннинг маънавий дунёси—бу жуда хилма-хил ва бетўхтов ҳаяжонлардан ва ҳиссиётлардан иборатдир. Ҳиссиёт ҳамма дунёвий сезгиларимизга ва дунёвий муносабатларимизга кириб келади. Буюк рус педагоги К .Д. Ушинский айтганидек ҳиссиётда одамнинг бутун турмуш-тарзи, тарихийлиги хам ифодаланади.
Тафаккур ва хиссиёт "бош" ва "юрак" нинг ўзаро уйғунлигига ўқитувчи нинг педагогик маҳоратига асосланади.
Ҳиссиётни биринчи ва иккинчи даражага ажратиш мумкин.
Инсоннинг биринчи даражали ҳиссиёти эволюциянинг биологик қатламида шаклланади ва ривожланади, у ҳайвонлардагидек инстинкт ва сезгилардан иборат бўлган ҳиссиётдир.
Иккинчи даражада, инсонларга хос бўлган ҳиссиёт ижтимоий асосда юзага келади.
Педагогик ва психологик фанларда инсонларга хос ҳиссиётларни юзага келтирадиган предметлар асосида фарқланади. Масалан; ахлоқий нормалар, меҳнат, ақлий, амалий, эстетик ҳиссиётларнинг борлиги тўғрисида гапирадилар. Теварак атрофнинг предмети сифатида аниклаш—уларни мазмунига кўра бирлаштириш демакдир.
Б. Спиноза: "Қониқтирадиган ёки қониқтирмайдиган , ижобий ёки салбий ҳиссиётдан бошка ҳиссиёт йўқ" - деган эди.
Ижобий ҳиссиётга - гузал ва юксак ҳислиримиз киради.
Салбийга эса - ахлоқсизлик ва пасткашлик киради. Улар орасида эса трагедик ва комик ҳислар мавжуд.
Уларниҳиссийбошданкечириш (ижобийвасалбий) қачонкиинсонҳиссиётларинибошқараолсаўшандаҳосилбўлади.
Ҳиссиётнинг табиати олий нерв системасига боғлиқдир. Ҳиссиёт организмнинг ташқи ва ички ҳолатига таъсир этади.
Бу ҳакида барчаЎқитувчилар билиши керак ва болаларнинг эстетик ҳиссиётларини ривожлантириш методикасини эгаллашлари лозим, айниқса ижобий ҳислатларни, фақат уларга, фақатгина уларга педагогик фаолиятнинг муваффақиятига боғлиқдир.
3. Ижтимоий тажриба ва амалий фаолиятда ривожланади ва эгалланади, шаклланиб боради.
Таълим ва тараққиётнинг ўзаро муносабати муаммосини психолог Л. С. Выготский ҳал этди: "таълим жараёни тараққиёт жараёнига мос келмайди; таълим жараёни тараққиётдан илгарилаб кетади ва болалар психикасининг тараққий этишни эргаштириб боради, унга якин истиқбол очиб беради" - дейди у.
Психолог Выготскийнинг назарий фикрлари педагог Макаренконинг фикрларига мос келади; Масалан: А.С. Макаренко болалар китобининг тарбиявий таъсири ҳақида гапириб, "у боланинг ёш комплекс хусусиятларини ҳисобга олиши лозим", у "бу комплексдан олдинда бўлиши зарур" болани "у юрмаган йўллар бўйича " олиб юриш керак деган эди.
Демак, ўқувчининг ривожланиш даражасини шартли шаклда иккига ажратиш лозим. Биринчиси унинг мустақил ҳаракат қила олиши бўлса, иккинчиси боланинг катта ёшли кишилар ёрдамида қила оладиган хатти- ҳаракатларидир. Бу психик таракқиёт усули унинг энг яқин перцепциасидир. Тараққиётнинг шу икки босқичини таққослаб, боланинг шу пайтдаги тараққиёт даражаси ва келажакдаги тараққиёт имкониятлари ҳақида фикр юрита оламиз.
Макаренко хар бир боланинг камолат имкониятларига ва тарққиётнинг перцептив йўлларини аниқлашга катта эътибор берган эди. У "шахс лойиҳасини тузишга" ўз тарбияланувчиларида ҳосил бўладиган ижобий ҳислатларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, салбий сифатларни эса тўхтатиш ёки уларга барҳам бериш учун ижобий ҳислатларга таянишга интилар эди.
Тарбия жараёнида кишининг турли қобилиятлари ривожланади.
Тарбия қоидалари :
■ тарбиянинг маълум мақсадга каратилганлиги;
■ тарбиянинг инсонпарварлик ва демократик қоидаси;
■ тарбиянинг ҳаёт билан, меҳнат билан боғлиқликдаги қоидаси;
■ тарбияда миллий-маданий ва умуминсоний қадриятлар устиворлиги қоидаси;
■ тарбияда ўқувчиларнинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш қоидаси;
■ изчиллик, тарбиявий таъсирнинг бирлиги ва узлуксизлиги қоидаси.
А.В. Луначарский "ақлли ва тажрибали ўқитувчи учта саволга жавоб беришда: қандайқилиб иродани тарбиялаш керак, қандайқилиб характерни шакллантириш керак, қандайқилиб бирдамликни ривожлантириш керак, — деган саволга битта кучли сўз билан — меҳнат орқали" деган жавоб борлигини пайқамаслиги мумкин эмас.
II.Мустақил иш вазифалари
Ақлий хужум:
1.Педагогик маҳорат асосларини эгаллаш тамойилларини санаб ўтинг.
2.Спиноза: "Қониқтирадиган ёки қониқтирмайдиган , ижобий ёки салбий ҳиссиётдан бошка ҳиссиёт йўқ" - деган эди. Шу фикрга ўз муносабатингизни билдиринг.
3. Ижобий ҳиссиёт ва Салбий хис- туйғуларига мисоллар келтиринг.
Т-схема усули орқали қуйидаги фикрларни таҳлил қилиш:
Таълим ва тараққиётнинг ўзаро муносабати муаммосини психолог Л. С. Выготский ҳал этди: "таълим жараёни тараққиёт жараёнига мос келмайди; таълим жараёни тараққиётдан илгарилаб кетади ва болалар психикасининг тараққий этишни эргаштириб боради, унга якин истиқбол очиб беради" - дейди у.Психолог Выготскийнинг назарий фикрлари педагог Макаренконинг фикрларига мос келади; Масалан: А.С. Макаренко болалар китобининг тарбиявий таъсири ҳақида гапириб, "у боланинг ёш комплекс хусусиятларини ҳисобга олиши лозим", у "бу комплексдан олдинда бўлиши зарур" болани "у юрмаган йўллар бўйича " олиб юриш керак деган эди.
Таянч сўз ва иборалар: Педагогик мақсад, педагогик фаолият объекти, педагогик фаолият субъекти, педагогик фаолият воситалари лойиҳалаш, конструкциялаш коммуникативлик (мулоқотга мойиллик), ташкилотчилик,диагностик (билишга оид), педагогик маҳорат, инсонпарварлик, педагогик такт, педагогик техника, профессионал билимлар, педагогик маҳоратни эгаллаш босқичлари.
Назорат саволлари:
1. “Педагогик махорат асослари” фанига қачон ва ким томонидан асос солинган?
2. Ҳамкорлик педагогикасининг туб моҳияти нимада?
3. Педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
4. Ўқитишда умумий ёндашув тамойили
5.Педагогик фаолиятни қисмларга бўлиб ўргаништамойили.--
6. Педагогик техника ва вазифаларни ривожлантиришда малика ва кичик дарс беришдан ижодий фойдаланаш.
7. Билим ва малаканинг ўзаробоғлиқлик тамойили
5 - МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТЕХНИКА ПЕДОГОГИК МАҲОРАТНИНГ ЭЛЕМЕНТИ СИФАТИДА (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Педагогик техника-ўқитувчи хулқининг ўзига хос шакли ҳақида тушунча бериш, педагогнинг ташқи кўриниши ва унинг мақсадли йўналганлиги ва нутқ техникаси эгаллаш зарурлигини ўкувчиларга англатиш.
I.Қисқача назарий маълумот
Педагогик техника усуллар тўплами, нутқ ва мулоқот воситалари эса уни эгаллаш воситаларидир. Педагогика қуйидаги икки гуруҳ йиғиндисидан иборат:
1. Педагог ўз хулқини бошқара олиши:
а) ўз гавдасини бошқара олиши ( мимикалар,пантамимикалар);
б) ҳиссёти ва кайфиятини бошқара олиши (ортиқча руҳий чарчашларни йўқота олиши, ижодий ҳиссиётларни вужудга келтира олиши);
в) ижтимоий-перцептик қобилиятлари (диққат «юзидан уқиб олиш», кузатувчанлик, тасаввури);
г) нутқ техникаси нафас олиши, овозини тингловчиларга мослашиши, талаффуз тарзи, нутқ суръати.
Тарбиячининг ташқи кўриниши эстетик жиҳатдан ифодали бўлиши зарур. Ташқи кўринишга бефарқ қараш ҳам, унга ортиқча зеб бериши ҳам тарбиявий ишида зарарлидир.
Ўқитувчи сочининг таралиши, костюми, кийимдаги тақинчоқлар ҳам ҳар доим педагогик мақсад вазифасига-тарбияланувчи шахси шаклланишишга самарали таъсир этишга қаратилган бўлиши керак. У зеб-зийнат тақиб юришга, косметикага хуқуқи бўлса ҳам, меъёрга амал қилиши ва ҳолатни тушуниши зарур. Тарбиячининг эстетик ифодаси унинг юз ифодасидан, очиқ кўнгиллигида, ҳаракатидаги вазминлик ва ихчамлигида, имо-ишорасининг ҳақиқийлиги ва ўқувчига эътиборлилиги, ўз танасини тутишида ва тутишида билиниб туради. Афтини тириштириш, пала-партишлик, имо-ишоранинг сунъийлиги, бўшангликка йўл қўйиши мумкин эмас. Ҳатто, хонага қандай киришингиз, болаларга қандай қарашингиз, саломлашишингиз, стулни қандай суришингиз, хонада юришингиз-бу «майда-чуйдаларнинг» ҳаммаси сизни болага таъсир кўрсатадиган кучингиздир.
Вазмин, хушмуомала, ўзига ишонган тарбиячи энг кучли тарбиячидир.
Ўқитувчининг ташқи кўринишига қуйидаги талаблар қўйилади:
а) ўз ҳиссий ҳолатларини бошқара олиши. Педагогнинг ўқувчилар билан бўладиган мулоқоти, расмий характерига эга бўлганлиги учун, «мушаклар сиқилиши», ўзига ишонмаслик, танглик сезгиларини вужудга келтиради. Ўқитувчилар доимо ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик назоратида ишлайди. Бу-ўқитувчи фикрининг қатъийлигига, овоз аппарати ҳолатига жисмоний ҳолатига (оёқларнинг қотиб қолиши, қўлларни таёққа ўхшаб қолиши) руҳий ҳолатига (кулгили ҳолда қолиши ўзини уддалай олмайдиган бўлиб кўриниши) таъсир этади. Бўларнинг ҳаммаси бўладиган машғулотга ўзини психофизик нуқтаи назардан мослаш, мулоқат пайтида ўзининнг ҳиссий ҳолатларини бошқара олишини талаб қилади.
Ўзини ростлаш қобилиятини қуйидаги тест ёрдамида текшириб кўриш мумкин:
Сизни кайфиятингиз ва руҳий ҳолатингизга оид қуйидаги саволларга «Ҳа» ёки «Йўқ» жавобини беринг.
Сиз доим ўзингизни вазмин тута оласизми?
Сиз табиатан жўшқин кайфиятга эгамисиз?
Синфда дарс ўтаётганингизда ва уйда сиз доимо эътиборли ва сергакмисиз?
Сиз ўз ҳиссиётларингинзни бошқара оласизми?
Сиз яқин кишиларингиз ва ўртоқларингиз билан хушмуомала ва эътиборлимисиз?
Янгиликни жуда тез ўзлаштирасизми?
Сизда қутулиш зарур бўлган зарарли одат йўқми?
Бирор вазиятдан сўнг сиз «ўзимни яхшироқ тутишим керак эди», деб афсусланмайсизми?
«Ҳа» ва «Йўқ» ларни ҳисоблаб, хулоса ясанг. Агар ҳамма жавоблар ижобий бўлса, у сизни вазминлигингизни, ўзингизни бошқара олишингизни ёки ўзингизни юқори баҳолаганингизни билдиради. Агар ҳамма жавоблар салбий бўлса, бу сизни бесарамжонлигингизни, ўзингизга ишона олмаслигингизни, бошқаларга танқидий муносабатда бўлишингизни билдиради.
«Ҳа» ва «Йўқ» лар аралашган жавоб, ўзингизни камчиликларинигизни била олишингизни кўрсатади, бу ўз-ўзини тарбиялашга қўйилган дастлабки қадамдир. Ўз-ўзини созлашни билиш, ўз-ўзини тарбиялаш учун дастлабки йўналишдир
Руҳий барқарорликни тарбиялашда В.А.Сухамлинскийнинг қуйидаги фойдали маслаҳатларидан фойдаланаш маъқулдир:
-ортиқча бадқовоқ булмаслик;
-бошқалар нуқсонларини ошириб кўрсатмаслик;
-ҳазил мутоибага мойил бўлиш;
-хушмуомалали бўлиш ва келажакка ишонч билан қараш.
Бундай сифатларни эгаллаш шартлари қуйидагича: ўз касбини жамиятдаги ўрнини онгли равишда тушуниш, бурч сезгисини устунлиги, педагогик зийраклик, ҳиссий сезувчанлик ҳамда ўзини таҳлил қилиш ва тўғри баҳолаш.
II.Мустақил иш вазифалари
Таянч сўз ва иборалар:
Педагогик техника, ўқитувчи нутқи, ифодалилик нуқтаи назари, нутқ равони, метафора нарсалар, ўринли нутқ.
Назорат саволлари:
1. Педагогик техниканинг асосий таркибий қисмларини кўрсатинг?
2. Педагогик техника воситалари ҳақида тушунча беринг?
3. Педагогик техникани шакллантириш усулларига нималар киради?
4. Шарқ алломаларининг педагогик маҳорат ва техникага оид қандай фикрларини биласиз?
5. Педагогик техника нима?
Машғулот мақсади: Педагогик техника ва педагогнинг ташқи қиёфаси қўйилган талаблар ҳақида тушунча бериш, нутқ техникаси эгаллаш зарурлигини ўкувчиларга англатиш.
I.Қисқача назарий маълумот
Ўқитувчи нинг такомиллашган нутққа эга бўлиши, ўқув материалини ўқувчилар томонидан пухта ўзлаштирилишини таъминлаш гаровидир. Болалар ўқитувчи нутқига жуда эътибор берадилар. Бирор ҳарф ёки товушни нотўғри айтилиши кулгига сабаб бўлади. Бир оҳангдаги нутқ-тезда чарчатади. Индивидуал суҳбат пайтидаги баланд овоздан ўқувчи ўзини алданаётгандек ҳис этади. Бу ўқитувчи га ишончсизлик билан қараш ҳисларини уйғотадаи. Айрим мутахассислар товуш ва унинг тембри туғма хусусият деб айтишади. Лекин ҳозирги экспериментал физиология товуш сифатини ўзгартириш мумкинлигини тасдиқлайди. Бугунги кунда нутқ техникаси бўйича бир неча машқ комплекслари ишилаб чиқилган. Улар асосан театр педагогикаси тажрибасига асосланган бўлиб, сўзлашиш пайтида нафас олиш, товуш ҳосил қилиш ва уни маъниоли ифодалаш малакаларини такомиллаштиради, бу эса ўқитувчи га ўз сўзи мазмунини ўқувчиларга янада тўлақонлироқ қилиб етказишга имкон беради.
а) Нафас олиш. Нафас олиш организмга ҳаёт бағишловчи физиологик функцияни бажаради. Шу билан бирга нутқнинг энергия базаси бўлиб ҳам ҳисобланади.
Нутқ сўзлаётганда нафас олиш фонацион нафас олиш деб аталади (ренго-товуш). Кундалик ҳаётдаги нутқ асосан диалог шаклида бўлади. Шунинг учун ҳам нафас олиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Дарс давомида ўқитувчи жуда кўп гапиради, янги мавзуни тушунтиради, маърўза ўқийди. Агар ўқитувчи нафас олиш техникасини яхши эгалламаган бўлса, унинг қон томирларини уриши тезлашиб, юзини қизариб кетиши, нафас қисиши содир бўлиши мумкин.
Қайси мушакларнинг иштирок этишига қараб нафас олиш 4 турга булинади:
Юқори нафас олиш, елкаларни кўтарилиб-тушиши ва кўкрак қафасининг юқори қисми иштирокида ҳосил қилинади. Бу бўш, юзаки нафас олиш бўлиб, унда фақат ўпканинг юқори қисми иштирок этади;
Кўкрак қафаси қовурғалар ўртасидаги мушаклар ёрдамида ҳосил қилинади. Бунда кўпроқ нафаснинг кўндаланг ҳажми ўзгаради. Диафрагма кам ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам нафас чиқариш кучсиз бўлади.
Диафрагма иштирокидаги нафас-кўкрак қафаснингбўйлама ҳажмини ортиши ҳисобига вужудга келади. Бунда диафрагма қисқаради.
Диафрагма-қовурғали- нафас-диафрагманинг қисқариши, қовурғачалар оралиғидаги нафас мушаклар ҳамда қорин мушаклари иштирокида вужудга келади.
б) Товуш-чиқарилган ҳавони ҳиқилдоқдан ўтиш пайтида овоз пардаларнинг тебраниши натижасида вужудга келади. Товуш ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан ҳарактерланади:
товуш кучи-товуш аппарати органларининг фаол ишлашига боғлиқ. Чиқарилаётган ҳаво оқимининг товуш тирқишига бўлган босими қанча катта бўлса, товуш ҳам шунча кучли бўлади;
товуш пардози-товушни узоқ масофага узатилиши ва қаттиқлигини созлай олишини билдиради;
товушнинг ихчамлиги ва ҳаракатчанлиги унинг мазмунига, тингловчиларга мослаб ўзгартира олиш қобилиятини билдиради;
диапазон-товуш ҳажми бўлиб, унинг чегараси энг юқори ва қуйи оҳанглар билан белгиланади. Диапазоннинг қисқариши нутқни бир оҳангли (зеркарли) бўлиб қолишига сабаб бўлади. Бир оҳангда гапириш ахборотни идрок қилишни сусайтиради, уйқуни келтиради.
тембр-товуш рангдорлиги, ёрқинлиги ҳамда унинг юмшоқлиги ва алоҳидалигидир.
в) дикция-аниқ талаффуз қилиш. Талаффузнинг аниқлиги ўқитувчи учун профессионал зарурат бўлиб, ўқитувчи нутқини ўқувчилар томонидан тўғри тушунилишини таъминлайди. Талаффузнинг аниқлиги айтилаётган сўз, буғин ва товушларнинг қатъий аниқлигидир. У нутқ аппарати барча аъзоларини (лаблар, жағ, тишлар, юмшоқ ва қаттиқ танглай, кичик тил, кёкирдак, томоқ орқа девори, товуш найчалари) биргаликда ишлашига боғлиқдир. Тил, лаблар, юмшоқ танглай, кичик тил, ва пастки жағ нутқда фаол иштирок этади. Шунинг учун ҳам уларни машқ қилдириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Аниқ талаффуз қилишни такомиллаштириш-артикуляция-нутқ органларини ҳаракатлантириш орқали вужудга келтирилади. Артикуляция гимнастикаси икки турга булинади. Биринчиси нутқ аппаратини дастлабки машқлари ва иккинчиси ҳар бир унли ва ундош товушларни тўғри айтишга ўргатувчи машқлар (ифодали ўқиш, тез айтишлар).
г) Ритмика-бу айрим сўз ва буғинларнинг айтилиш муддати ва тўхталиши, нутқ ва ифодаларнинг навбат билан ўз ўрнида ишлатилишини билдиради.
Ритм нутқнинг энг асосий қисмидир, чунки «Нутқ оҳанги» ва тўхтамлар ҳам тингловчиларга беихтиёр ўзгача ҳиссий тасир кўрсатади. К.С.Станиславский «Қуруқ сўз» новдан тушаётган нўхатдек ёпирилиб чиқади, маъноли сўз эса худди симоб тўлдирилган шарча каби аста-секин шаклланади. Берилаётган билимларнинг қийин қисмини ўқитувчи аста-секин тушунтиради ва сўнгра янада тезроқ гапиришга ўтиши мумкин.
II.Мустақил иш вазифалари
1.“Нутқ техникаси” тушунчасига кластер тузиш
2. Асарларни ифодали ўқиш.
3. Ўқитувчининг нутқ маҳоратини такомиллаштириш йўллари.
Таянч сўз ва иборалар: Педагогик мақсад, педагогик фаолият объекти, педагогик фаолият субъекти, педагогик фаолият воситалари лойиҳалаш, инсонпарварлик, педагогик такт, педагогик техника, профессионал билимлар, нутқ маҳоратини такомиллаштириш йўллари.
Назорат саволлари:
1. Нутқ маданияти ҳақида тушунча, унинг асосий унсурлари.
2. Нутқ техникаси: нафас олиш, овоз гигиенаси, талаффуз ритмикаси (мароми), товланиши, нутқ суръати.
3. Ўқитувчи нутқининг мантиқийлиги, грамматик жиҳатдан тўғрилиги қандай ахамиятга эга?
4. Нутқ одоби.
Нутқ техникасига эришиш учун хафтасига 15 км тоза ҳавода югуриш натижаси?
7 МАВЗУ: ЎҚИТУВЧИ НУТҚИНИНГ ИФОДАЛИЛИГИ ВА БОЙЛИГИ. (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Талабаларга нутқ ифодалилиги, ўқитувчи нутқининг бойлиги ўқитувчи утқининг ўринлилиги қандай муҳим аҳамиятга эга эканлигини ўргатиш ва уларда педагогга хос коммуникативлик қобилиятни шакллантириш.
I. Қисқача назарий маълумот
Ўқитувчи нутқининг муҳим фазилатларидан бири ифодалиликдир. Ифодалиликкина нутқнинг тингловчи томонидан қабул қилинишини таъминлайди. Ифодалар содда, аммо катта мазмунга эга бўлган нутқ. Тингловчида қизиқиш уйғотади ва унинг онггига тез етиб боради. Ифодалилик нуқтаи назаридан қаралганда кишиларнинг нутқлари хилма-хилдир. Ҳатто бир мавзуга бағишланган турли кишиларнинг нутқи турлича ифодаланиши мумкин. Бундай нутқларнинг бирига тингловчи қизиқиб қараса, бошқасига нисбатан лоқайд муносабатда бўлади. Нутқни равон қилишда мавзу ва хабарнинг мантиқи, далилларнинг янгилиги, муаллифнинг таъсир ўтказиш воситалари, нутқнинг структура хусусиятлари муҳимдир. Биз А.Қодирий, Ойбек, Ҳ.Олимжон, А.Қаҳҳор, А.Орипов ва Э.Воҳидовларнинг кўпгина асарларини ҳаяжон билан ўқиймиз. Бунга сабаб нима? Масалан, Ўзбекистон мавзусида жуда кўп шеърлар ёзилган. Лекин Ойбек, Ҳ.Олимжон, А.Ориповларнинг шеърларини бошқалардан афзал кўрмаиз. Ўз-ўзидан равшан бўладики, нутқнинг тузилиши, хусусияти, фазилати ҳамда хоссалари бизнинг фикр ва туйғуларимизни. диққатимизни ёрқинлаштиради, айтилганларда қизиқиш уйғотади. Ўз тузилиши, хусусуияти, фазилати ва хоссалари билан тингловчининг фикр ва туйғуларини, диққатини ёрқинлаштирган, айтилганларга қизиқиш уйғотган нутқ ифодалидир.
Ифодали, шеърий нутққа мисол қилиб Ҳ.Олимжоннинг «Ўлка» шеърини кўрсатиш мумкин.
Ифодалилик биринчидан нутқ вазияти билан боғлиқ бўлса, иккинчидан эса, тилнинг тузилиши билан боғлиқдир. Ўқитувчи нинг дарсдаги нутқи ифодалилиги билан, тарғиботчининг маъруза ифодалилиги билан, ЭҲМ юзасидан қилинган маъруза билан, халқаро кенгашда қилинган маъруза ифодалилигини бир қаторга қўйиб булмайди. Улар ташбиҳлар ва луғавий қатламларнинг, оҳангнинг кўринишлари билан бир-биридан ажралиб туради. Аммо ҳар қандай фикр алишувида ҳам ифодалилик зарурдир.
Нутқнинг ифодалилиги, талаффуз, урғу, лексика, сўз ясалиши, морфология, синтаксис услуб билан алоқадордир. Демак, ифодалилик тил имкониятларининг ҳар хил соҳалари иштирокида юзага чиқади. Нутқда ифодалиликка қандай эриши мумкин? Тилшунос Б.Н.Головин бунинг еттита шартини кўрсатади.
Биринчидан, нутқ муаллифи тафаккурининг эркин, мустақил бўлиши, сийқаси чиққан гапларга боғланиб қолган кишининг нутқи юксак ифодалиликка эриша олмайди, чунки бундай нотиқ эркин тафаккур қилмайди, нутқига шароитга муносиб ифодавий воситаларни кирита олмайди, улар устида ўйламайди, ўйлай олмайди.
Иккинчидан, нутқ муаллифи нима ҳақида сўзлаётганини, кимларга сўзлаётганлигини билиши, шунга қизиқиши, бепарво бўмаслиги лозим.
Учинчидан, тилни, унинг ифода воситаларини, имкониятларини яхши билиш (бунга тил фанини билиш орқали эришилади).
Тўртинчидан, тил услублари (бадиий, илмий, публитсистик, сўзлашув каби) хусусиятлари, хоссаларини билиш.
Бешинчидан, нутқий малака устида мунтазам ва енгил машқ қилиш. Бунда олинган билимни малакага айлантириш муҳимдир. Сўзлаётганда киши узоқ ўйлаб нутқни ифодали қилувчи воситаларни топиб бериши, кераксиз воситаларни узоқлаштириши лозим. Аммо бунга қандай эришиш мумкин? Ўқиган бадиий, илмий ва бошқа асарларнинг тилига онгли муносабатда бўлиш, тил воситаларини таҳлил этиш, ёдлаш, улардан фойдаланаб, нутқ сўзлаш машқлари ўтказиш ифодали сўзлаш юзасидан малака ҳосил қилишнинг бирдан-бир тўғри йўлидир. Инсон доимо ўз нутқий малакасини бойитиш, ошириб бориши зарур.
Олтинчидан, сўзловчининг ифодали сўзлашга бўлган онгли ишончи, руҳан тайёргарлиги. Киши ўзига-ўзи менинг нутқим ифодасиз, сўзлашиш учун китоблар ўқишим, улардан тилнинг ифода воситаларини, мақол, хикматли сўзларни, ибораларни ўрганишим зарур дея олиши керак.
Еттинчидан, тилда нутқнинг ифодалилигини таъминловчи воситаларнинг бўлиши. Улар тилда борлиги учун ҳам биз ўз нутқимизда ифодалиликка эришамиз.
Тилнинг ифода воситалари дейилганда, одатда, троплар ва тасвирий шакллар тушунилади. Ҳақиқатда эса ифодалилик воситаларининг бошқа кўринишлари ҳам бор. Бу тушунча оддий товушлардан то услубгача бўлган ҳамма имкониятларни ўзида қамрайди. Ҳаммага маълумки, сўзловчи бирор товушни нотўғри айтса, ёки аниқ айта олмаса, нутқни қабул қилиш анча қийинлашади.
Ифодали сўзлашни таъминловчи асосий манбаа сўзлар (лекция) дир. Тилдаги сўзлар луғавий-маъновий воситалар тилнинг тасвирий воситалари деб юритилади. Ўхшатиш (епитет) ҳам, метафора ҳам, метонимия ҳам луғавий маънога асосланади. Баъзи бир шеърлар ифодали воситаларсиз яратилади. Эркин Вохидовнинг «Кўча ўртасида» шеъри иккита тўртликдан иборат.
Кундалик шеърий нутқ ҳар хил тузилади. Шунинг учун бир сўзнинг ўзи кундалик нутқда ва шеърий нутқда ифодасиз ҳам, ифодали ҳам бўлиши мумкин.
Маълумки, ифодалиликни таъминлашда ўхташиш, метафора, метонимия, синекдоха, муболаға кабилар катта аҳамиятга эгадир. Нутқда бу воситалардан ўринли фойдаланаш унинг маданиятини оширади.
Ўхшатиш каби, сингари, - дай, -дек, каби воситалар билан ҳосил қилинади. Ўхшатиш нутқнинг ҳамма турлари учун ҳам муҳимдир. Аммо у бадиий нутқда кўпроқ учрайди.
- Окоплардан ёв чиқади,
Очбуридан улишиб.
Орқасидан ажал қувган,
Тентаклардай кулишиб.
Даҳшат билан бир ўтаман,
Тепасидан бургутдай.
Ёмғир каби ўт ёғдирсам,
Тўкилади у тутдай.
(Ҳ.Олимжон).
Парчадаги «бўридай», «тентаклардай», «ёмғир каби», «бургутдай», «тутдай» каби ўхшатиш воситаларини қабул қилган сўзлар шоир фикрларини янада ёрқинлаштирган, уларнинг ўқувчига ҳар томонлама етиб боришини таъминлаган.
Метафора нарсалар, ҳодисалар орасидаги ўхшашликка асосланиб, бирига хос бўлган белги-хусусиятларни бошқасига кўчиришдир. Нарсалар ўзининг ранги, шакли, ҳаракат хусусияти ва бошқа белгиларига кўра, бошқа шундай белгиларга эга бўлган нарса номини олади. Бунда шу нарсалар учун умумий бўлган белги тушунчада сақланади.
Метафора ёпиқ қиёслаш маъносига эга бўлган сўз бирикмаларидир. Метафора маъносида уч қисм бўлади:
1. қиёслаш ҳақидаги хабар;
2. нима билан қиёсланаётгани ҳақидаги хабар;
3. қиёсланаётган нарсалар белгиси ҳақидаги хабар.
Усмон Носирнинг «Нақшон» достонидан олинган мана бу шеърларни таҳлил этайлик:
Саҳоти бўлиб,
Кўкка чирмашган нола.
Шундай поядорки,
Кўринмас тош…
Тоғ бошида куннинг,
Қопли этаги.
Йиғлар ўнгирларда,
Мунгли шалола.
(Усмон Носир).
Синекдоха ҳам нутқнинг ифодалилигини таъминлайди:
Биз ҳам йўлда…Қуёш тупроқ васлидан,
Қизийди орқада, олдимизда йўл.
Гўзал бўлиб кетмиш тупроқ аслидан,
Уруғсочиб ўтганч меҳнат номли қўл.
(Зулфия)
Парчанинг кейинги икки мисрасида инсон меҳнати улуғланган. Ерни аслидан гўзал қилиб юборган қўл орқали меҳнаткаш инсон англашилади, яъни қисм орқали бутунни ифодалаш билан гўзал ифодалилик яратилган.
Метонимия нарсаларнинг замон ва маконда ўзаро боғланишларига асосланади.
Фақат чуст дўпписи остидан тошган,
Кумуш ҳалқалардан оқиб тушар тер.
(Зулфия)
«Кумуш ҳалқалар» нинг чуст дўпписи остидан тошиб туриши, уларнинг қўнғироқ соч ўрнида ишлатилганлигини англашга имкон беради. «Кумуш ҳалқалар» устида фикр юритган ўқувчининг хаёлига бирдан оқарган жингалак соч, улардан оқиб тушаётган қайноқ тер келади. Мисраларда шоир кўзда тутган фикрни осонликча англаб олади. Бошқа ифодалилик воситалари шу юқоридагиларга ўхшайди.
Ўқитувчи нутқининг бойлиги (ранг-баранглиги) дейилганда, унда ишлатилган тил воситаларининг кўплиги, кам такрорланганлиги, тингловчига кўрсатган таъсири тушунилади. Нутқнинг бойлигини аниқлаш анча мушкул бўлиб, икки нутқни бир-бири билан солиштирганда, қиёслаганда улардаги тил воситаларининг сўзловчи тутган ахборотларни юзага чиқаришда бажарган вазифаси устида мулоҳаза қилганда намоён бўлади. Олайлик, ўрта маълумотли бригадирнинг нутқидан, олий маълумотли ўқитувчи нинг нутқи албатта бойдир. Бунга биз ўз таассуротларимиз асосида ишонч ҳосил қиламиз. Тил қурилиш хусусиятлари билан бизда таассурот уйғотган нутқ бой, шундай таассурот кам бўлган нутқ қашшоқдир.
Кўпгина кишиларнинг оғзаки нутқида (баъзан ёзма нутқида ҳам) сўзлар кўп марталаб такрорланади. Нутқда фикрни ёрқинлаштириш учун зарур бўлган тил воситалари ишлатилмайди. Бундай нутқни эшитиш кишига малол келади. Нутқ сўзловчи ўз олдига қўйган мақсадни тингловчига тўла етказа олмайди. Албатта, бундай нутқ сўзловчининг тилни яхши эгалламанганлигини, ўз нутқи учун қунт билан меҳнат қилмаганлигини кўрсатади.
Жаҳон адабиётига катта ҳисса қўшган кўпгина олимларнинг сўз бойлиги услубий жиҳатдан ўрганилиб чииқлган. Масалан, рус шоири А.Пушкин ўз асарларида 21197 сўздан, Шекспир 20000 сўздан, Сервантес 18000 сўздан, Абдулла Тўқай 14000 сўздан, Абай эса 6000 сўздан фойдаланган. Навоийшунос ёш олим Бафоевнинг маълумотига кўра, улуғ бобомиз Алишер Навоий сўз ишлатиш борасида ҳам тенги йўқ шахс бўлган. Унинг асарларида тахминан 1376667 сўз ишлатилган. Бу тадқиқотчининг хабар беришича, биргина «Ғаройибус-Сиғар» нинг ўзида 7669, «Фарҳод ва Ширин» да 5431сўз турли маъноларда қўлланилгандир. Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси Ойбекнинг сўз хазинаси 25000 бирликдан иборат бўлган. А.Қаҳҳор 22000 сўздан фойдаланган. Афсуски, ўзбек адибларининг муаллифлик луғатлари бўлмаганлигидан, кўпгина йирик шоир ва носирларимизнинг сўз бойликлари тўғрисида маълумот бериш имкониятига эга эмасмиз.
Умуман олганда, ҳозирги замоннинг олий маълумотли етук кишиси ўз нутқий фаолиятида12000 тил бирлигидан фойдаланаши мумкин. Нутқнинг бойлигини белгилашда, фразеологик бирикмаларнинг алоҳида ўрни бор. Ўзбек тилшунослигида бу борада ҳам айтарли кўп иш қилинмаган. Биз профессор И.Қўчқортоевнинг А.Қаҳҳор фразеологизмларига бағишланган асарларинигина биламиз, холос. Ўзбек тили ибораларга энг бой тиллардан биридир. Уларнинг бир қисми олимларимиз томонидан тўпланган.
Ўринлилик нутқнинг фазилатлари ичида энг муҳимларидан биридир. Чунки нутқнинг бошқа фазилатлари парча учун, нутқ сўзланиб турган шароит учун ўринли бўлсагина, ўзини кўрсата олади. Акс ҳолда, тўғрилик ҳам, ифодалилик ҳам англашилмайди. Ўринлилик нутқнинг маълум бир воқеа-ҳодисага, алоқанинг мақсади ва шароитига мослаб тузилишидир. Ўринли нутқ берилаётган маълумотга, тингловчиларнинг нутқ сўзланилаётган пайтдаги руҳий ҳолатига мос бўлади. Масалан, никоҳ тўйи кечасида айтилган нутқ билан иш юзасидан ўтказилган мажлисда сўзланган нутқ ўз сўз таркиби, қурилиши, услуби, оҳанги билан бир-биридан кескин ажралиб туради. Ўринлиликка эришишнинг асосида тилнинг сўз бойлигини эгаллаш, ҳар бир сўзнинг маъно қирраларини чуқур англаш ётади. Сўзловчи айрим сўз, сўз бирикмалари ёки ибораларининг лексик маъноларини яхши англамасдан нутққа киритганда, мазкур тил воситалари муаллиф кўзлаган маънони англатмаганлиги учун мақсад тўлиқ юзага чиқмайди, мантиқсизлик пайдо бўлади: «Ўзбек адабий тили ўз ичига адабий тилдан ташқари, бир қанча шувалар ва диалектларни ҳам олади» (Н.Ахмедов). Бунда муаллиф «ўзбек адабий тили» ва «адабий тил» бирикмалардан бирини ўринсиз ишлатган, улар англатган маънога эга бермаган. Матнда «Ўзбек адабий тили» ифодасига юкланган вазифа унинг маъно режасида йўқ. У матнда «Ўзбек тили», «Ўзбек миллий тили» ифодалари ўрнида ишлатилган. Ўринсизлик юз берган.
Келар мангу нозланиб гўзал,
Бор дунёни эритиб баҳор…
Еримайди негадир баъзи,
Қабоқларда музлаб қолган қор.
(Баҳодир Исломов).
Баҳор келиб-кетиб туради. Аммо, мангуликка келмайди. Хатто, умр баҳори ҳам! Муаллиф мисраларда буғинларни тенглаштириш-оҳангни таъминлаш мақсадида «мангу» эпитетини киритишга мажбур бўлган. Шеър лаби учган пиёладек қолган. Демак, «мангу» сўзи парча учун ўринсиз.
Мулоқот пайтида суҳбатдошларнинг шахсий руҳий ҳолатлари муҳим аҳамият касб этади. Чунки, сўзловчининг нутқи унинг нутқ сўзланиб турган пайтдаги руҳий ҳолатига кўра турлича лексик таркибда ва оҳангда бўлиши мумкин. Бундай нутқ тингловчига ҳам турлича таъсир кўрсатади. Энг ўринсиз нутқ-қўпол нутқдир. Қўпол нутқ тингловчи кайфиятини вайрон қилади ва руҳига салбий таъсир кўрсатади.
Ўқитувчи нинг ўқувчи билан қўпол муомаласи ўқув материалининг ёмон ўзлатиришига сабаб бўлишидан ташқари, ўқувчиларни ўзидан бездиради ҳам. Қўпол сўзли ўқитувчи ни ўқувчилар юракдан севмайдилар, ўзларига яқин билмайдилар. Ўқувчилар севмайдиган устознинг ишдаги ютуғи қандай бўлиши ҳаммага маълум. Шунинг учун биз нутқимиз тингловчига қандай таъсир этиши ҳақида, қўполлиги билан жароҳатламаяптими, қобилиятини ерга урмаяптими,- деб ўйлашимиз зарур. Нутқнинг ўринлилиги ижтимоий жиҳатдан жуда муҳим. Чунки, у бизнинг нутқий хулқимизни бошқаради.
II. Мустақил иш вазифалари
1. Нутқ ифодалилиги.
2. Ўқитувчи нутқининг бойлиги.
3. Ўқитувчи нутқининг ўринлилиги.
Таянч сўз ва иборалар
Ўқитувчи нутқи, ифодалилик нуқтаи назари, нутқ равони, метафора нарсалар, ўринли нутқ.
Назорат саволлари:
1. Нутқ ифодалиги Х. Олимжоннинг қайси шеърни мисол қилиб олса булади ?
2. Ўқитувчи нутқининг ахамияти ?
8 - МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТЕХНИКАНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИДА МУЛОҚОТНИНГ ЎРНИ.(2 СОАТ)
Машғулот мақсади: -Педагогик техника ва педагогнинг ташқи қиёфаси қўйилган талаблар ҳақида тушунча бериш, педагогнинг ўз эмоционал ҳолатини бошқара олиши, нутқ техникаси эгаллаш зарурлигини ўкувчиларга англатиш.
I.Қисқача назарий маълумот
Мулоқот-педагог фаолиятини энг муҳим профессионал қуролидир. Педагогик мулоқот-қулай психологик муҳит яратиш мақсадида ўқитувчи нинг ўқувчи билан дарс ва ундан ташқаридаги ҳақиқиий мулоқотидир.
Нотўғри педагогк мулоқот ўқувчида қўрқув, ишончсизлик туғдиради, диққати, хотираси ва иш қобилиятини сусайтиради, нутқ меъёрини бузади. Натижада, ўқувчиларда стериотип фикрлар вужудга келади. Уларни ўқишга ва мустақил ўрганишга, фикрлашга бўлган қизиқишлар сусаяди. Оқибат натижада, ўқувчиларда ўқитувчи га, унин фанига нисбатан муайян салбий муносабатлар узоқ вақт шаклланиб қолади.
Педагогик мулоқот-ижтимоий-психологик жараён сифатида қуйидаги функциялар билан ҳарактерланади: шахсни ўрганиш (билиш), ахборот алмашиш, фаолиятни ташкил этиш.
Мулоқотни ахборот алмашиш функцияси-маънавий бойлик ва янгиликлар билан ўртоқлашиш жараёнини таъминлаш билан бирга ўқув-тарбиявий жараённи ривожлантириш учун ижобий иштиёқлар. Ҳамкорликда фикрлаш учун шароитлар яратишдан иборат.
Роллар алмашиниши ёрдамида мулоқот ўрнатиш эса, уларда у ёки бу ижтимоий шаклланиб қолган ҳатти-ҳаракатни дастурлайди (ўқитувчи -ўқувчи).
Ижтимоий роллар алмашинуви шахсни ҳар томонлама намоён бўлишини таъминлайди, ниқобни олиб ташлаб бошқа киши ролига кириш ва шу билан инсонни инсон орқали идрок қилиш жараёнига таъсир кўрсатадаи. Ўқитувчилар ўқув-тарбиявий жараёнда шахс-рол шаклидан фойдаланадилар, дарснинг айрим элементларини бажаришга ўқувчиларни таклиф қиладилар, ҳар бир ўқувчини ўқитувчи ролини бажаришга имкон берадилар. Ўз шахси қимматини намоён қилиш ҳам мулоқот функцияси сифатида намоён бўлади. Бунда ўқувчилар томонидан ўз шахси (мен) ни, қадр-қимматини, шахсини муносиб баҳолаш ва келажагини тасаввур эта олиш учун интилишларини таъминлаш ўқитувчи нинг асосий вазифасидир.
Мулоқотнинг энг муҳим функцияларидан бири-ҳамдард бўлишдир. У бошқа киши ҳиссиётларини тушуниш, бошғалар нуқтаи назарини маъқуллаш қобилиятини шакллантириш жараёнида амалга ошади ва жамоадаги муносабатларни меъёрга келтиради. Бунда ўқувчини, унинг истакларини тушуниш ва бўлар асосида ўқувчига таъсир этиш зарурлиги англаш ўқитувчи учун жуда муҳимдир.
Мулоқот функцияларини билиш Ўқитувчилар учун дарс ва ундан ташқарида ўқувчилар билан бўладиган мулоқотларни яхлит жараён сифатида ташкил этишга ёрдам беради.
Дарсга тайёргарлик кўраётганда мулоқотнинг барча функцияларидан комплекс фойдаланашга эришиш зарур. Дарсни режалаштираётганда фақат ахборот бериш ҳақида эмас, балки ўқувчиларнинг ўз шахсини намоён қилишларини ва ўз шахсий қобилиятини ҳам кўрсата олишга шароит яратишни ҳам режалаштириши зарур.
Мулоқотни бошқариш босқичида ўқувчилар ташаббусини маъқуллаш, диалогик мулоқот олиб бориш, ҳақиқий шароитга мослаб ўз фикрларига тузатишлар киритиш зарур. Ва ниҳоят, мулоқотни таҳлил қилиш-унинг мақсади, мазмуни ва натижасини таққослашдир.
Табиийки, ўқитувчи мулоқотни, ўқув-тарбиявий жараённи ташаббускори ва етакчиси бўлиши зарур. Бунинг учун қуйидагилар тавсия этилади.:
«биз» сезгисини вужудга келтириш;
ўқувчиларга таъсир этишда шахс аспектларини киритиш;
ўзини синф (гуруҳ) ҳақида ижобий фикрга эга эканлигини ҳис эттириш;
фаолиятнинг аниқ мақсадларини кўрсатиш;
ўқувчиларнинг ички ҳиссиётларини тушуниш ва уларга буни сездириши;
айрим ўқувчиларги нисбатан шаклланиб бораётган стериотип фикрларни ўзгартириш.
Бўларнинг ҳаммаси ёш ўқитувчи фаолиятида самарали мулоқот ўрнатишда тўсиқларга барҳам беради.
Юқоридаги фикрларга асосланиб педагогик мулоқотни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
ўзаро ижодий фаолиятга қизиқтиришига асосланган мулоқот;
ўзаро дўстликка асосланган мулоқот;
мулоқот-масофа;
мулоқот-қўрқитиш;
мулоқот-ҳазил-мутоиба.
Мулоқот маданияти-бошқаларни тушунишга бўлган эҳтиёж ва қобилиятни шакллантириш, ўзини тушунишга эҳтиёж туғдиришдир.
Мулоқотдаги камчиликлар:
эҳтиётсизлик, шахсиятпарастлик, суҳбатдошини ортиқча мажбурлаш;
пассивлик, ўзини жуда юқори ва паст қўйиш;
ҳаддан ташқари жонбозлик кўрсатиш.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Педагогик мулоқот ҳақида тушунча, унинг вазифалари.
2. Мулоқотнинг индивидуал услуби.
3. «Коммуникатив ҳужум» ва «Мия ҳужуми»нинг фарқи нимада?
Таянч сўз ва иборалар
Педагогик мулокот, мулокотнинг индивидуал услуби, мулокотни бошкариш, мулокот турлари, мулокот маданияти, мулокот функциялари.
Назорат саволлари:
1. “Коммуникатив ҳужум” ва «Мия ҳужуми»нинг фарқи нимада?
2. Мулоқотнинг индивидуал услуби.
3. Мулоқотни қуйидаги турларга ажратиш мумкин.
9 -МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТАКТ-ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ БИР ҚИСМИ. (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: - Дарсдаги педагогик тактни ошириш, педагогик тактнинг амалга ошириш шартларини ўрганиш, педагогда коммуникатив кўникмаларни ривожланишини кўриб чиқиш.
I.Қисқача назарий маълумот
Тажрибаларнинг кўрсатишича ўқитувчи да айнан педагогик такт бўлганидагина, ўқувчиларда ижобий ҳиссиётли мулоқот ва психологик боғланиш ўрнатиши мумкин.
Педагогик такт талабларига амал қилган Ўқитувчи ларга ўзида демократик мулоқот услубини шакллантириш, ўқувчилар билан ҳақиқий мулоқот маданиятига эришиши мумкин.
Такт сўзини айнан маъниоси - тегиб туриш, дахлдор бўлиш демакдир. У одамлар ўртасидаги муносабатларини созлаб турувчи аҳлоқий тоифадир.
Инсонийлик принципига асосланган ҳолда тактли аҳлоқ - энг мураккаб ҳолатларда ҳам инсон ҳурматини сақлашни талаб этади.
Тактли (одобли) бўлиш - ҳар бир инсон, айниқса камол топаётган ёшлар билан ишлайдиган педагоглар учун муҳим аҳлоқий талабдир. Педагогик такт ўқитувчи нинг профессионал сифати, педагогик маҳоратининг муҳим қисмидир. Педагогик тактнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у фақат ўқитувчи шахси хусусиятини (хушмуомалалик, ўқувчини севиш, ҳурмат қилиш) англаш, балки ўқувчи кўнглига тўғри йўл топа олишини ҳам билдиради.
Педагогик такт - бу ўқитувчи нинг ўқувчига таъсир этишининг педагогик жиҳатдан мувофиқлик ўлчови, энг самарали мулоқот услуб ўрнатишидир. Педагогик такт ўқувчилар билан мулоқотда ҳаддан ошиб кетишга йўл қўймайди. Ўқитувчи лик фаолиятини ҳарактерлаб К.Д.Ушинский шундай деган эди: «Мактабда ҳазилга йўл қўювчи, лекин ҳамма ишни ҳазилга айлантирмайдиган - жиддийлик, фақат талтайтирмайдиган - эркалатиш, инжиқсизлик - ҳақгўйлик, лоқайдсизлик -хушмуомала, расмиятчиликсиз - тартиб, энг муҳими домио оқилона фаолиятда бўлиш керак». Бундай таъсир кўрсатиш меъёри тарбиявий воситалардан фойдаланашда ҳам намоён бўлади.
Ҳурмат қилиш, кўнгилни яқин тутиш, эркалатиш талабчанликни инкор этмайди, балки айнан уни назарда тўтади. Бу ўринда А.С.Макаренконинг: «Инсонни иложи борича кўпроқ ҳурмат қилиш ва ундан қаттиқроқ талаб қилиш принципига амал қилиш зарур. Бизнинг жамиятда ҳурмат ва талабчанлик ўзаро органиқ ҳолатда амалга оширилади».
Ўқитувчи нинг педагогик тактга эга эканлиги, унинг юриш-туришида, вазминлигида, ўзини тўта-билишида намоён бўлади ва ўқувчига ишонч билан қарашни назарда тўтади. Ўқувчига ишончсизлик билан қараш ва буни ҳар доим унга эслатиш ўқитувчи нинг педагогик тактга эга эмаслигини билдиради.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Мутахассислик фанларида тактни қўллаш мумкинми?
2. Дарсдан ташқари ҳолатда тактни қўллашда сизнинг фикрингиз?
3. Дарсдаги педагогик такт. Такт ва тактика.
4.Педагогик тактнинг амалга ошириш шартлари.
5.Педагогда коммуникатив кўникмаларни ривожланиши
Таянч сўз ва иборалар
Дарсдаги педагогик такт, такт ва тактика,. Педагогик тактнинг амалга ошириш шартлари, Педагогда коммуникатив кўникмаларни ривожланиши.
Назорат саволлари:
1. “Юқоридан келиш позицияси” нима?
2. “Пастдан келиш позицияси” нима?
3. “Ёнма-ён туриш” нима?
10- МАВЗУ: КОМММУНИКАТИВ ТАЪСИР КЎРСАТИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ.(2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Талабаларга кейинги тушунчаларни ургантиш: Ишонтириш – коммуникатив таъсирнинг асосий шакли сифатида. Сингдириш педагогик таъсирнинг асосий шакли сифатида. Сингдириш турлари.
I.Қисқача назарий маълумот
Кишиларнинг ўзаро таъсир этишдаги барча вазиятлар, асосан тўртта ўзаро боғлиқ муносабатлар орқали амалга оширилади: ишонтириш, ўзига ром қила олиш, тақлид қилиш, уқтириш.
Ишонтириш-бу бирор фикр ёки хулосани мантиқий асослашдир. Ишонтириш суҳбатдош ёки гуруҳ онгини ўзгартириб, маълум фикр (нуқтаи назарни) қўллаб- қувватлайдиган ва унинг асосида фаолият кўрсатишни назарда тутади.
Сўз билан ишонтириш энг қийин тарбиявий воситалардир. Бунда тингловчилар фикрини ўзгартира оладиган мантиқ ёки суҳбат оҳангини танлаш жуда муҳимдир. Психолог А. Г. Ковалев ишонтиришни сафсата ўқиш билан аралаштириш ёки унга тенглаштиришга йўл қўймаслик зарур деб огоҳлантиради. Ишонтиришда вазият исботланади, сафсатабозликда эса?!
"Уялмайсанми?" "Ҳар ким... билиши зарур!" шаклларда расмий равишда агапирилади (Декларатив ҳолат). Сафсатабозликда, у кимнинг номига ўқилаётганлиги маълум бўлади. Шунинг учун ҳам суҳбатдошлар бундай таъсир кўрсатишга, истеҳзоли,кўпинча эса жирканиброқ қарайдилар.
Ишонтириш-ишонтирувчи ахборотнинг мазмунли бўлиши, тингловчи эса унга онгли муносабатда бўлишини назарда тутади.
Тақлид қилиш-инсон руҳиятини ўзига ром қилишнинг бир туридир. У асосан индивиднинг маълум бир ҳулқ-атвор, ҳаракат тарзи, қилиқлари такрорлашини англатади. Машҳур психотерапевт В. Л. Леви ички ва ташқи тақлид қилиш мавжудлигини аниқлаган. У ички тақлид қилишда бошқа киши сезги мантиғи ва хулқи интуитив (онг билан сезиш) равишда қамраб олинади, деб ҳисоблайди.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Тақлид қилишда ўқитувчи , актёр билан фарқини кўрсатинг.
2.“Мулоқот турлари” тушунчасига кластер.
Таянч сўз ва иборалар: ишонтириш,коммуникатив таъсир,сингдириш турлари, муаммоли вазият, кластер, мулоқот турлари.
Назорат саволлари:
1. Педагогик мулоқотнинг қатламлилигига фикрингиз қандай?
2. Кишиларнинг ўзаро таъсир этишнинг қандқй усуллари мавжуд?
3. Педагогик мулоқотни амалга ошириш қандай амалга оширилади?
11 - МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ЖАРАЁНДА ИШОНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ.(2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Талабаларга кейинги тушунчаларни ўргатиш: ишонтириш– коммуникатив педагогик таъсирнинг асосий шакли сифатида тушунтириш. сингдириш турлари кўриб чиқиш.
I.Қисқача назарий маълумот
Ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатувчи манбаалар ичидаўқитувчи муҳим ўрин тутади. Хўш, педагог ўқувчининг онги, сезгиси, фаолияти ва ҳатто ҳарракатларига таъсир кўрсатувчи қандай усуллар кўламига эга? Барча ёш Ўқитувчилар ҳам бу усулларни тушуниб, ўқувчиларга таъсир кўрсатишда улардан фойдаланадиларми?
Мулоқотнинг ижтимоий психологик назарияси ва педагогик тажрибаларни ўрганиш коммуникатив, яъни педагогик таъсир этиш икки усулдан - ишонтириш ва уқтиришдан иборат эканлигини кўрсатади.
Ишонтириш - ўқувчиларга ҳатти-ҳаракатларининг тўғрилиги ва зарурлигини, шунингдек, айрим ҳулқ-атворларнинг нотўғрилигини тушунтириш ва исботлашдир. Ишонтириш жараёнида ўқувчиларда янги билим, кўникма ва малакалар ҳақида аҳлоқий сифатлар шакллантирилади. Бўлар эса, ўқувчилар ва уларнинг атрофидагилар учун меъёр (мезон) бўлиб ҳисобланади.
Ўқитувчи нинг ҳар қандай тарбиявий таъсир кўрсатиши, оқибат натижада ўқувчи руҳиятига ҳар томонлама таъсир кўрсатишга, яъни ўқувчиларда ижобий ҳиссиётларни: хулқ-атвор, муносабатлар, ҳатти-ҳаракатларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга йўналган бўлади. Лекин, ишонтирш ва уқтиришнинг психологик механизмлари турличадир. Ўқитувчи нинг ўқувчига сўз билан таъсир кўрсатишининг ҳар бир усули ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, қуйида биз уларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Ишонтириш билимлар, қарашлар ва хулқ-атвор меъёрлари системаси бўлибгина қолмай, балки уларни шакллантириш усуллари ҳамдир. Ишонтириш ёрдамида янги қарашлар, муносабатлар шаклланади, ёки нотўғри қараш ва муносабатлар ўзгаради.
Мунозара, тортишув, суҳбат ўқитувчи ҳикояси ва унинг шахсий намунаси бўлиб ҳисобланади. Ишонтириш ўқувчиларга таъсир этиш методи сифатида юқори самара бериши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ишонтириш шакли ва мазмуни ўқувчилар ёш даврига мос бўлиши лозим (кичик мактаб ёшида эртак, ривоят, фантастик ҳикоялар мисолида, сўнгра эса борлиқ, дунёни ўрганиш, инсон маънавий дунёсини ўрганиш); ишонтириш ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига мос бўлиши лозим. Бунинг учун ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш зарур; ишонтириш умумий тарздаги қоида ва принциплардан ташқари, аниқ далил ва мисолларни ҳам ўз ичига олиши зарур (ўқитишда кўргазмаликка эътибор бериш); ишонтириш жараёнида баъзи ҳолларда барча бир хил хабардор бўлган далил ва хулқ-атворни муҳокама қилишга тўғри келади, бу ўз навбатида далилнинг хаққонийлиги тўғрисидаги икқиланишларини йўққа чиқаришга ва умумий тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради; бошқаларни ишонтирар экан, ўқитувчи нинг ўзи ҳам ўз фикрларига қатъий ишониши зарур.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Исботлаш мантиғи нима?
2. Сохта ишонч билан ўзингиздаги талабалар ўртасидаги ишончни фарқи нимада?
3. Зиддиятли вазиятга қўшимча фикрлар келтиринг.
4. Исботлаш мантиқи қаерда фаоллашади?
5. Сингдиришнинг педагогик жараёндаги роли.
6. Сингдириш турлари.
7. Ишонтириш ва Сингдиришнинг ўзаро боғлиқлиги.
Таянч сўз ва иборалар: Ишонтириш-коммуникатив таъсир кўрсатиш, ишонтириш, сингдириш, исботлаш мантиғи, мунозара, тортишув, сохта ишонч, ҳақиқий ишонч, педагогик таъсир кўрсатиш, ўқтиришнинг психологик механизмлари.
Назорат саволлари:
1. Соҳта ишонч билан ҳақиқий фарқи нимада?
2.Ишонтириш ва сингдиришнинг ўзаро боғлиқлиги.
3.Исботлаш мантиғи нима?
4.Сингдириш турлари.
5.Ишонтиришда юқори самарадорликка эришиш учун нималар қилиш зарур?
12 - МАВЗУ: УҚТИРИШ ПЕДАГОГИК ТАЪСИР ЭТИШНИНГ ШАКЛИ. (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Уқтиришнинг педагогик жараёндаги роли, Уқтириш турлари, Ишонтириш ва уқтиришнинг ўзаро боғлиқлиги, Уқтириб таъсир этиш техникасини ўргатиш .
I.Қисқача назарий маълумот
Педагогик таъсир этишнинг методи бўлган ишонтириш билан Бирга уқтириш ҳам ўқув-тарбиявий жараёнда муҳим рол уйнайди. Уқтириш-кишиларнинг мулоқот ва фаолияти жараёнида ўзаро таъсир этишлари воситаларидан биридир. Уқтиришнинг ўзига хослиги-инсон руҳиятига унинг ўзига сездирмасдан таъсир этиши, шахс психикаси таркибий тузилишига беихтиёр кириб бориши ва кундалик ҳаётдаги қилиқлар, интилишлар, мотивлар ва йўл-йўриқларда акс этишидир.
Уқтиришни туркумларга ажратиш учун қуйидагилар асос қилиб олинади:
1. Уқтириб таъсир кўрсатиш манбаалари бўйичаа:
а) бошқа киши томонидан уқтириш;
б) ўз-ўзини уқтириш-бунда уқтириш объекти ва субъекти бир бири билан устма-уст тушади.
2. Уқтириш объектининг ҳолати бўйичаа:
а) уйғоқ ҳолатда уқтириш;
б) табиий уйқу ҳолатда уқтириш;
в) гипноз ҳолатда уқтириш.
Замонавий дидактикада гипноз ҳолатда уқтириш ва табиий уйқу ҳолатда уқтириш (туш кўраётганида чет тилини ўрганиш-гипнопедия) ҳам қўлланилишидан қатъий назар, биз педагогик муносабатлар истиқболини белгиловчи уйғоқ ҳолда уқтиришга батафсил тўхталамиз.
3. Уқтирувчининг мақсади бўйичаа:
а) олдин мўлжалланган уқтириш;
б) олдиндан мўлжалланмаган уқтириш.
II.Мустақил иш вазифалари
1.“Уқтириш турлари” кластер тузиш 10 дақиқа ичида
Ақлий хужум:
2.Сизнингча уқтириш қизиқарлими?
3.Қизиқарли бўлса, қайси хислатлари кўпроқ ишлайди?
Таянч сўз ва иборалар:
Уқтириш, уқтириш техникаси, Уқтириш объекти, очиқдан-очиқ уқтириш,ёпиқ (воситали) уқтириш, ишонтириш ва уқтиришнингўзаро боғлиқлиги, уқтириб таъсир этиш техникаси, ўз-ўзини уқтириш, уқтириш ва релаксация, уқтириб таъсир этиш педагогикаси, уқтиришга мойиллик ва унинг сабаблари.
Назорат саволлари:
1. Сизнингча уқтириш қизиқарлими?
2. Қизиқарли бўлса, қайси хислатлари кўпроқ ишлайди?
3. Талабаларни рейтинг тизими асосида баҳолаш
4. Ишонтириш ва уқтиришнинг ўзаро боғлиқлиги.
5. Уқтиришнинг педагогик жараёндаги роли.
6. Уқтириб таъсир этиш техникаси.
7. Ўз-ўзини уқтириш деб нимага айтилади?
13- МАВЗУ: ЎҚУВ ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁННИ БОШҚАРИШДА ПЕДОГОГИК МАХОРАТ.ПЕДАГОГНОВАТОРЛАР ҒОЯСИ. (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Педагогик маълумотларни ажратиш кўникмаси ва уларни тўғри танлай билиш, Илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва ўқув тарбиявий жараённи бошқаришда буюк мутафаккирларнинг фикрларини ўрганиш.
I.Қисқача назарий маълумот
Педагогик фаолият ўз моҳиятига кўра ижодий характерга эга. Маълумки, инсон олдида бирор муаммо тургандагина ижодкорликка эҳтиёж туғилади. Ўқитувчи лик фаолияти ана шундай хусусиятга эга. Педагогик фаолият киши шахсини, унинг дунёқараши, эътиқоди, онги, хулқ-атворини шакллантиришдек умумий мақсадга буйсунган сон-саноқсиз педагогик масалаларни ечиш жараёнидир. Ўқитувчи фаолиятидаги ижодкорлик ана шу масалаларни ечиш усулларида, уларни ҳал қила олиш йўлларини қидира топа билишларида ифодаланади.
Педагогик ижодкорлик манбаи-бу педагогик тажрибадир. Педагогик тажриба-муаммоли вазиятларга жуда бойдир.
Илғор педагогик тажриба деганда, биз ўқитувчи нинг ўз педагогик вазифасига ижодий ёндашишини, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясида янги, самарали йўл ва воситаларни қидириб топишини тушунамиз.
Илғор педагогик тажриба ўқитувчи томонидан қўлланиладиган шу шакли ва усуллари, услуб ва воситаларидир. Улар воситасида ўқув-тарбиявий ишларда энг юқори натижаларги эришилади.
Илғор педагогик тажрибани ўрганиб, унга асосланиб янги педагогик ҳодиса ва қонуниятларни очиш ўқув-тарбия жараёнига яхши сифатли ўзгаришлар киритади, ўқувчиларни билиш фаолиятини бошқариш, янги кўринишдаги ўқув жараёнини моделлаштириш муаммоларини ечишга сабаб бўлади. Ижодий ишлайдиган ўқитувчи фақатгина болаларни муваффақиятли ўқитиш ва тарбиялаш, илғор Ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан, тадқиқотчилик кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлиши зарур.
II.Мустақил иш вазифалари
Тарбиячилик махоратининг мохияти нимларда намоён булади?
2. Тарбиявий ишларни ташкил этиш йуналишларин тушунтириб беринг?
3.Тарбиявий ишларни ташкил килишнинг миллий ва назарий асослари хакида тушунча беринг?
4. “Тарбиячи махоратининг тизимлари хакида тушунтиринг?
5.Ижтимоий, эстетик, ахлокий, технологик тушунчаларини тушунтириб беринг?
6. Педагогик ташкилотчилик фаолиятининг мохияти нимада .
Таянч сўз ва иборалар: илғор педагогик тажриба, ўқув тарбиявий жараённи, педагогик маълумотларни ажратиш кўникмаси.
Назорат саволлари:
1. Ташкилотчилик рахбар фаолиятида кандай рол уйнайди?
2. А.С. Макаренконинг педагогик фаолиятини ўрганиш бизга нима беради?
3. К.Д. Ушинскийнинг педагогик назариясида халқчиллик ғояси нимадан иборат?
4. А. Авлонийнинг таълим-тарбия ҳақидаги қандай фикрларни биласиз?
14-МАВЗУ: ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ДАРСНИНГЎРНИ. ЎҚИТУВЧИ НИНГ ДАРС БЕРИШ МАҲОРАТИ. (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Талаба томонидан дарс режасининг ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш, дарсда иш шаклларининг хилма-хиллиги, муаммоли таълим, дарс жараёнида мустақил иш, тескари алоқани амалга ошириш йўллари, уйга бериладиган мустақил ишнинг мохиятини тушунтириш.
I.Қисқача назарий маълумот
Моҳир педагоглар маъруза, семинар, мунозара, конференция, ўқув саёҳати, ўқувчи-маслаҳатчилар ёрдамида мустақил дарс, кўрик-конкурс каби дарс турларидан фойдаланашга алоҳида эътибор берадилар.
Ўқитувчи нинг моҳирлиги юқорида қайд қилинган ноанъанавий дарс турларини ўтиш техникасининг эгаллашида намоён бўлади.
Ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришда маъруза дарсларнинг аҳамияти каттадир. Тажрибанинг кўрсатишича, маърузани бошлашдан олдин бу материални ўрганишда кўзланган аниқ мақсадни таъкидлаш лозим. Сўнгра билимларни эгаллаш ғояни исботлаш, оқилона ҳаракат усулларини танлаш принципларни кўрсатиш зарур. Шундан сўнгина мавзуни моҳиятини очиб берилади.
Ўз ишига ижодий ёндошадиган Ўқитувчилар маъруза давомида диалог, савол-жавоб, қайтариш, зиддиятли вазиятлар, ўхшатишлар ва бошқа фаолият турларидан унумли фойдаланадилар.
Ўқувчиларга янги билимларни ва қонуниятларни кашф этиш билан боғлиқ бўлган ақлий фаолиятни ривожлантиришда семинар дарслар муҳим аҳамият касб зтади. Илғор Ўқитувчилар тажрибаларида таъкидланганидек, семинар дарсда энг қолоқ ўқувчи ҳам бошқа турдаги дарсда уддалай олмайдиган миқдордаги ақлий иш бажарар экан. Машғулотлар одатдагидан ташқари ноанъанавий усулларда олиб борилади. Баъзан у мунозара ёки суҳбат шаклида бўлиши мумкин. Лекин ўқув материали аниқ ва ишонарли қилиб баён этилади. Бунёдкор Ўқитувчилар муаммоли ўқитишга алоҳида эътибор берадилар. Масалан, В. Ф. Шаталов ўқувчиларга жуда кўп масалалар ечтиради ва назарий билимларни амалда қўллаш малакаларини шакллантиради. Агар ўқитувчи нинг тушунтириши, қўлланиладиган таянч сигналлар, схемалар ва конспектлар уларни хотираларини ривожлантирса, масалалар ечиш эса уларнинг тафаккурини ўстиради, математик мантиқий фикрлаш эса мустақил фаолиятда таркиб топтирилади. Ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришда таянч сигналлар тузиш, "очиқ фикрлар дарслари", олимпиадада иштирок этишлари муҳим аҳамиятга эга бўлади
Дарсни таркибий тузилиши қисмлари бўйичаа таҳлил қилиш қуйидагиларни аниқлайди: янги тушунча ва ҳаракат усулларини шаклланиши, кўникма ва малакаларни шакллантириш, дарсни қайси қисми ўқувчилар тарбиясига кўпроқ таъсир этди. Бўларнинг ҳаммаси дарснинг сифат кўрсатгичларини белгилайди.
Шундай қилиб, ўқитувчи нинг дарсга тайёргарлик кўриши ва уни ўтказишдаги маҳорати ўта мураккаб, лекин ўз ишига ижодий ёндашган ҳар бир ўқитувчи уддалай оладиган вазифадир.
II.Мустақил иш вазифалари
Ақлий хужум:
Бунёдкор ўқитувчининг дарс ўтиши ҳозирги янги педагогик технологиялар ўтиладиган муаммоларни ўзида мужассам қила оладими?
Таянч сўз ва иборалар: дидактик талаблар, ўқув тарбиявий жараёни, муаммоли ўқитиш, маданият тушунчаси, мимика, пантомимика.
Назорат саволлари:
1. Дарс тушунчасини шархланг?
2. Дарс бу - педагогик ижодкорлик деганда нимани тушунасиз?
3. Педагогнинг дарсдаги маҳоратини белгиловчи асосий шарт нима?
4. Дарсга қандай дидактик талаблар қўйилади?
5. Муаммоли ўқитиш нима?
6. Маданият тушунчасини шархланг?
7. Нутқ маданиятини тушунтириб беринг?
8. Ўкитувчининг ижодий жараёни нимадан иборат?
9. Мимика, пантомимика нима?
15-МАВЗУ: ПЕДАГОГ ТОМОНИДАН ДАРС РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИКИШ (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Ўқувчиларга дарснинг психологик жиҳатлари; Ўқитувчининг ўқувчиларга қўядиган талабларининг характери, дарснинг мароми ҳақида тушунча бериш ҳамда уларда ўқитувчиларга хос бўлган хусусиятларни шакллантириш
I.Қисқача назарий маълумот
Моҳир ўқитувчи тажрибасиз ўқитувчи га нисбатан оз меҳнат ва вақт сарф қилиб кўзланган мақсадга эришади, чунки ўқувчиларни доимо мустақил билим олишга ўргатиб борадилар. Улар "агар мавзуни ўзлаштиришга ўқувчиларнинг кучи етмаса мустақил ўзлаштира олмаса, акс ҳолда материални ўқитувчи нинг ўзи тушунтириб бериш керак", деган қоидага амал қиладилар.
Ўқитувчилар дарсда ўқувчиларнинг мустақил билим олишларини таъминловчи жуда кўп усуллардан фойдаланадилар. Улардан дастлабкиси такрорлаш характерига эга бўлган ишлардир. Бунга олдин ўзлаштирилган билимларни амалда қўллашга оид машқ ва масалалар ўқитувчи топшириғига биноан дарсликдан ўқиш, олдин ўзлаштирилган маълумот ва далилларни ўргатувчи график ишлар (схема ва жадваллар)ни бажариш ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Амалий машғулотларда ҳам мустақил ишдан ўқувчиларни янги билимлар билан қуроллантириш мақсадида самарали фойдаланаш мумкин. Назарий ёки амалий дарс бўлишидан қатъий назар ўқувчиларнинг мустақил ишлари ўқитувчи томонидан бошқарилиши лозим.
Тажрибали Ўқитувчилар ўқувчиларни китоб билан ишлашга, конспект тузишга, ижодий ишларни ташкил этишга ва бажаришга ўргатишга алоҳида эътибор берадилар. Масалан, В. Ф. Шаталов ўқувчиларни бевосита яратувчи фикрлашларини ривожлантиришга оид усуллар системасини қўллайди, кенг кўламдаги топшириқларни, турли хил ўзига хос мустақил ишларни бажартиради. Топшириқларни аксарият қисмини ўқувчиларнинг ўзлари мустақил бажарадилар. Бунга эришиш учун у дарсда эталон масала ечимини ўқувчиларга кўрсатади ва қайси масалалар шу турдаги масалалар эканлигини ўқувчилардан сўрайди. Бу масалаларни (уларни ечиш ва мураккаблиги чекланмаган ҳолда) ўқувчилар ўзлари мустақил ишлайдилар. Масалаларни тўғри ечилганлигини ўқувчилар ўзаро ёки ўқитувчи томонидан текширилади. Ҳар бир ўқувчи ўз кучига мос масалани танлаб ечади, билими кучли ўқувчиларга эса мураккаброқ масалалар тавсия қилинади.
Айниқса, далилларни мустақил таҳлил қилиб, умумлаштириб ва хулоса ясаб, янги билимларни ўзлаштиришда ўқувчилар мустақил иши ниҳоятда фойдали бўлади. Дарсда ўқувчиларни китоб билан мустақил ишларини ташкил қилишда ўқитувчи тезкор ўқувчини тўхтатмайди, аста-секинўзлаштираётган ўқувчини шошилтирмайди саволга тўғри жавоб берган ўқувчига дарҳол навбатдаги саволни беради, хатоликка йўл қўйган ўқувчига эса қўшимча топшириқ беради. Ёш Ўқитувчилар ўқувчилар мустақил ишларини ташкил этишга етарли даражада масъулият билан эътибор бермайдилар. Ўқувчилар ҳам уларга мослашиб, ўқитувчи ҳаммасини тушунтириб қўйишини, ўқув материалидаги муҳим жойларни нимага кўпроқ эътибор бериш кераклигини ҳам ўқитувчи айтиб беришини кўтадилар. Натижада ўқувчилар аксарият ҳолларда мустақил ишлашга ўрганмай қоладилар. Ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини доимо кўзатиб, ўрганиб ва эътиборга олиб борувчи Ўқитувчилар эса мустақил ишлашни ташкил этиш маҳоратини эгаллайдилар.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Дарсда қайтувчан алоқани ўрнатиш.
2. Дарсда ҳазил-мутойиба сезгиси.
3. Дарсда ўз-ўзини назорат қилиш.
4. Дарснинг мароми.
Назорат саволлари:
1. Педагогик фаолият маданияти ?
2. Дарснинг психологик жиҳатлари ?
3. Ўқитувчининг ўқувчиларга қўядиган талабларининг характери ?
4. Дарснинг ҳиссий-интеллектуал оҳангини яратиш ?
16-МАВЗУ: ПЕДАГОГ ТОМОНИДАН ДАРС РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИКИШ (2 СОАТ)
Машғулот мақсади: Ўқувчиларга дарснинг психологик жиҳатлари; ўқитувчи нинг ўқувчиларга қўядиган талабларининг характери, дарснинг мароми ҳақида тушунча бериш ҳамда уларда ўқитувчиларга хос бўлган хусусиятларни шакллантириш.
I.Қисқача назарий маълумот
Дарс жараёнида ўқувчилар билим фаолиятини бошқариш бир неча омилларга боғлиқ. Уларнинг энг асосийларидан бири ўқувчиларни ўз фанига қизиқтира олишдир. Олимлар таъкидлаганидек, фақат қизиқишгина психик жараёнлар ва уларнинг идрок, диққат, хотира, тафаккур ва ирода каби функцияларига ижобий таъсир кўрсатади.
Моҳир ўқитувчи ўқувчиларда ўқишга бўлган қизиқишларни шакллантириш ва доимо ривожлантириб бориш учун қуйидагиларга амал қилиши муҳимдир:
1. Ўқувчиларни билишга интилишини, фанга умуман олганда ақлий меҳнатга қизиқишларини ривожлантириш ўқув жараёнини шундай ташкил этилишини таъминлайдики, унда ўқувчи фаол ҳаракат қилади, мустақил изланиш ва янги омилларни "кашф этиш"га, муаммоли вазиятларни ўзи ҳал этишга интилади.
2. Ўқув фаолияти бошқа фаолиятлар каби фақат турлича бўлгандагина, қизиқарли бўлади. Бир хил усулда ахборот бериш ва бир хил усулдаги ҳаракатлар тез орада зерикишни вужудга келтиради.
3. Фанга бўлган қизиқишни шакллантиришда бу фанни ва унинг айрим қисмларини ўрганишнинг зарурлиги, муҳимлиги ва мақсадга мувофиқлигини ўқувчиларга англатиш жуда зарурдир.
4. Ўтилаётган материал олдинги материал билан қанчалик кўпроқ боғлаб тушунтирилса, у ўқувчиларга шунчалик қизиқарлироқ туюлади. Ўқув материалини ўқувчиларни қизиқтирадиган нарсалар билан боғлаб тушунтириш ҳам, уларни дарсга қизиқтиришда муҳим рол ўйнайди.
5. Ўртача қийинликдаги ўқув материали ҳам ўқувчиларда қизиқиш уйғотмайди. Ўқув материали бир оз қийинроқ, лекин ўқувчилар кучи етадиган бўлиши керак.
6. Ўқувчилар бажарган ишларни тез-тез текшириш ҳам уларни фанга бўлган қизиқишини уйғотади.
7. Ўқув материалининг аниқлиги, ҳиссиётга бойлиги, ўқитувчи нинг завқланиб гапириши ҳам ўқувчига, уни фанга бўлган қизиқишини ортишига жуда катта таъсир кўрсатади.
II.Мустақил иш вазифалари
Ақлий хужум:
1.Ўқувчи китоб билан мустақил ишлашга электрон китобдан фойдалана оладими?
2.ФСМУ технологияси
3.Дарсда қайтувчан алоқани ўрнатиш қандай аҳамиятга эгалиги ҳақида фикр юритиш.
Назорат саволлари:
1. Ақлий фаолиятни бошқариш деганда нимани тушунасиз?
2. Дарснинг психологик жиҳатлари ?
3. Ўқитувчининг ўқувчиларга қўядиган талабларининг характери ?
4. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар?
5. Таълим олувчиларнинг билиш жараёнини бошқаришда нималарга эътибор бериш керак?
17-18- МАВЗУ: ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ БИЛИШ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШДА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ (4 СОАТ)
Машғулот мақсади: Бугунги кунда тарбиячининг маҳоратига кўйилган талабларни ва тарбиячи маҳоратининг моҳиятини, тарбиячи маҳоратининг тузилишини эгаллаш.
I.Қисқача назарий маълумот
Ҳозирги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар даврида ва жамиятнни инсонпарварлаштириш шароитида ҳунар-техника таълимини ривожлантиришнинг ўрни беқиёс даражада ортиб бормоқда.
Жумладан, фаолият кўрсатаётган ҳунар-техника таълим тизимининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
1. Инсоннинг қизиқиш ва қобилиятига кўра, малака даражасини олиши, касбга эга бўлиши учун шароит яратиб бериш ва кейин ишлаб чиқаришга жалб қилиш.
2. Ишлаб чикариш муассасаларини юқори малакали, илмий-техник тараққиёт талабларига жавоб берувчи, кенг политехник билим доирасига эга бўлган, ўз касбини севган мутахассислар билан таъминлаш. Халқ хўжалигининг жорий ва истиқбол эҳтиёжларини қондириш.
3. Жамиятни ижтимоий фаол, умуминсоний қадрият ва ғояларига эга бўлган ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш муносабатларини ўзгартира оладиган, бошқара оладиган, ўз Ватани ва халқи тақдири, корхона фаолияти, ўз мехнити натижаларига жавобгарликни ҳис кила оладиган ижодкор аъзоларни тарбиялаш.
Ҳунар-техника таълимининг мақсадлари шахс, ҳунар билим юрти битирувчиси ишлайдиган корхона ва умуман жамият манфаатларини кўзланган ҳолда ўқувчиларни касбга тайёрлаш ва тарбиялаш ишларининг мазмуни, шакли, усули ва воситаларини қайта кўриб чиқиш. Энг аввало, жамият ва ишлаб чиқиш талабларига жавоб берувчи тарбия жараёнини аниқ вазифаси хамда ишчи, ходимни-шахсни вояга етказувчи ва ривожлантирувчи дастур лозим бўлади. Маълумки, янги турдаги ўқув муассасалари (лицей, коллеж)да ҳунар (касб)га тайёрлаш, битирувчилар ўрта буғин мутахассислари бўлиб, фақат касбий билим, кўникма ва малакага эга булмасдан ҳаётий маданият асосларини эгаллашлари лозим.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Тарбиячи маҳоратининг моҳияти нимадан иборат?
2. Тарбиячи маҳоратининг тизими: ижтимоий, эстетик, ахлоқий ҳамда технологик.
3. Бунёдкор ўқитувчининг дарс ўтиши ҳозирги янги педагогик технологиялар ўтиладиган муаммоларни ўзида мужассам қила оладими?
Назорат саволлари:
1.Тарбиячилик махоратининг мохияти нимларда намоён булади?
2.Тарбиявий ишларни ташкил этиш йуналишларин тушунтириб беринг?
3.Тарбиявий ишларни ташкил килишнинг миллий ва назарий асослари хакида тушунча беринг?
4. Тарбиячи махоратининг тизимлари хакида тушунтиринг?
5.Ижтимоий, эстетик, ахлокий, технологик тушунчаларини тушунтириб беринг?
6.Педагогик ташкилотчилик фаолиятининг мохияти нимад деб уйлайсиз?
7. Ташкилотчилик рахбар фаолиятида кандай рол уйнайди?
АДАБИЁТЛАР
1. Каримов И.А. “Мустаҳкам оила йили” давлат дастури. Т. “Ўзбекистон” 2012.
2. Каримов И.А. Асосий вазифамиз-Ватанимиз тараққиёти ва ҳалқимиз фаровонлигини янада юксалтириш. Т. “Ўзбекистон” 2010.
3. Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Шарқ. 1997й
4. Каримов И. А Биздан озод ва обод ватан қолсин. Т. Ўзбекистон. 1992 й.
5. Мавлонова Р.А., Тўраева О. Т., Холиқбердиев Н. М., Педагогика. Т.: Ўқитувчи . 2001 й.
6. Минавваров А. Педагогика. Т.: Ўқитувчи 1996 й.
7. Макаренко, А. С. Педагогическая поэма : художественная лит-ра / А. С. Макаренко. - М. : Физкультура и спорт, 1982
8. Очилов М., Ўқитувчи одоби Т.: Ўқитувчи. 1997 й
9. Зязюн И. А. Основы педагогического мастерства. Просвешение, 1989г.
10. Азларов П. Ю. Болаларни севиш саънати. Т.: 1992й.
11. Қосимов А.Ҳ., Абилова М.С. Педагогик маҳорат методик қўлланма. Т.: ТАТУ. 2004.
12. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат.Тошкент.,2003.
13. Хасанбоева, О. Педагогика тарихи [Text] : укув кулланма / О. Хасанбоева, Ж. Хасанбоев, Х. Хамидов. - Ташкент : Ўқитувчи, 1997
14. Подласый, И. П. Педагогика [Текст] : новый курс. В 2-х кн. / И. П. Подласый. - М. : Владос, 2003
Қўшимча адабиётлар
1. Авлоний А., Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. Т.: Ўқитувчи 1996
2. Тўраева О., Ҳаёт сабоқлари, Т.: Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижод уйи 2005.
3. Очилов М., Муаллим – қалб меъмори Т.: Ўқитувчи. 2001й
Web-сайтлар:
5. http://www.press-service.uz
"Педдагогик махорат асослари” фанидан
амалий машғулотлар
ўтказиш бўйича методик кўрсатма
“Техник таълим педагогикаси” кафедрасининг
йиғилишида (2013 й. __ мартдаги __-сонли баённомаси),
“Касбий таълим” факультети ўқув-услубий кенгашида
(2013 й. __ мартдаги __-сонли баённомаси)
мухокама қилиниб чоп этишга қарор қилинди.
Тузувчилар: катта ўқитувчи М.Ш. Салихова
ассистент Т.Э.Делов
Маъсул муҳаррир:т.ф.н. Э.Мигранова
Тақризчилар:п.ф.н., доц. Ф.Б.Киличева
и.ф.н., Ф.С.Агзамов
Бичимчи 60х84 1/16. Адади 50. Буюртма _____.
Тошкент ахборот технологиялари университети
“ALOQAChI” нашриёт-матбаа марказида чоп этилди.
Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 108 уй.