ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Алоқа, ахборотлаштириш ва ТЕЛЕКОММУНИКАЦИя ТЕХНОЛОГИяри давлат қўмитаси

 

 

 

«АКТ соҳасида КТ» ФАКУЛЬТЕТИ

«ахборот таълим технологияларИ» КАФЕДРАСИ

 

 

З.ЯРАШЕВА З., М.БЕГМАТОВА

 

 

Махсус фанларни ўқитишда

педагогик технологиялар қўлланилиши

бўйича методик тавсиялар

 

                                                       

 

 

 

 

 

 

Тошкент - 2014


 

Тузувчилар:

 

З.Ярашева

 

Иштихон қурилиш касб-хунар коллежи катта ўқитувчиси

 

М.Бегматова

Тошкент ахборот технологиялари университети «Ахборот таълим технологиялари» кафедраси ассистенти

 

 

Махсус фанларни ўқитишда педагогик технологиялар қўлланилиши бўйича методик тавсиялар

 

Рецензентлар:

 

Ф.Киличева

п.ф.н., «Касбий таълим» кафедраси доценти, ТАЙИ

 

Б. Ганиева

п.ф.н., доцент, «Ахборот-кутубхона тизимлари» кафедраси мудири, ТАТУ

 


КИРИШ

Ўзбекистон Республикасида таълимни ривожлантиришнинг замонавий босқичида бугунги кунда олий ва ўрта-махсус таълим концепцияси ўқув муассасаларининг педагогик жамоага ҳар қандай модел бўйича педагогик, шу жумладан муаллифлик жараённи танлаш ва конструкциялаш имконини берадиган мобиллилик принципи эълон қилинган. Бунда турли педагогик тизимлар ва ўқитиш технологияларнинг ўзига хос диалогини ташкил этиш, амалиётда янги шакл – таълимнинг қўшимча ва муқобил давлат тизимини маъқуллаш, замонавий шароитларда педагогик тизимдан фойдаланиш муҳим ҳисобланади.  

Педагогика фанининг долзарб вазифаларига фан, техника, илғор технологияларнинг ютуқларидан фойдаланиш асосида шахсни тарбиялаш, ўқитиш ва ривожлантиришнинг мақсадлари, мазмуни, методлари, воситалари ва ташкилий шаклларини илмий таъминлаш киради.

Кадрларни тайёрлаш соҳасида давлат сиёсати таълим хизматларининг истеъмолчиси каби, ишлаб чиқарувчи ҳам ушбу тизимда узлуксиз таълим тизими орқали шахсни ҳар томонлама ривожлантиришни назарда тутади. Педагогиканинг янги тамойилларида юазаг келишининг муҳим муаммоси бўлиб ўқитувчининг малакасининг асосини ташкил этиши керак бўлган педагогик жараён мезонларининг қатъий назариясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.  

Ўқитувчи мутахассислиги бўйича илмий билимлардан қатъи назар зарур педагогик минимумга, педагогик ва психологик билимларнинг муайян йиғиндисига, ўқитувчининг технологияси ва методикасига эга бўлиши керак. Методик тавсиялар педагогик фаолият билан шуғулланадиган ўрта-махсус ва олий ўқув муассасалар  ўқитувчилари ва талабалари учун мўлжалланган.

 

Асосий қисм

 

1.1 Педагогик технологиялар моҳияти

 

Ўзбекистон Республикасида таълимни ривожлантиришнинг замонавий босқичида бугунги кунда олий ва ўрта-махсус таълим концепцияси ўқув муассасаларининг педагогик жамоага ҳар қандай модел бўйича педагогик, шу жумладан муаллифлик жараённи танлаш ва конструкциялаш имконини берадиган мобиллилик принципи эълон қилинган. Бунда турли педагогик тизимлар ва ўқитиш технологияларнинг ўзига хос диалогини ташкил этиш, амалиётда янги шакл – таълимнинг қўшимча ва муқобил давлат тизимини маъқуллаш, замонавий шароитларда педагогик тизимдан фойдаланиш муҳим ҳисобланади. 

Педагогика фанининг долзарб вазифаларига фан, техника, илғор технологияларнинг ютуқларидан фойдаланиш асосида шахсни тарбиялаш, ўқитиш ва ривожлантиришнинг мақсадлари, мазмуни, методлари, воситалари ва ташкилий шаклларини илмий таъминлаш киради.

Кадрларни тайёрлаш соҳасида давлат сиёсати таълим хизматларининг истеъмолчиси каби, ишлаб чиқарувчи ҳам ушбу тизимда узлуксиз таълим тизими орқали шахсни ҳар томонлама ривожлантиришни назарда тутади. Педагогиканинг янги тамойилларида юазаг келишининг муҳим муаммоси бўлиб ўқитувчининг малакасининг асосини ташкил этиши керак бўлган педагогик жараён мезонларининг қатъий назариясини ишлаб чиқиш ҳисобланади. 

Ўқитувчи мутахассислиги бўйича илмий билимлардан қатъи назар зарур педагогик минимумга, педагогик ва психологик билимларнинг муайян йиғиндисига, ўқитувчининг технологияси ва методикасига эга бўлиши керак. Методик тавсиялар педагогик фаолият билан шуғулланадиган ўрта-махсус ва олий ўқув муассасалар  ўқитувчилари ва талабалари учун мўлжалланган.

 

1.2 Педагогик технологиялар таснифи

 

Педагогик технологиялар таснифининг бир нечта тури мавжуд. Мақсади, мазмуни, қўлланилиш методлари ва воситаларига кўра, мавжуд педагогик технологиялар бир бирига жуда ўхшаш, леикн турли параметрлари бўйича фарқланади.

«Педагогик технология» бу ҳар бир ўқувчининг индивидуал ўзига хос хусусиятларига мувофиқ  таълим эҳтиёжларини, мезонлар, кўрсаткичларни ўз ичига олган диагностик процедураларини, фаолият натижаларини инструменталь ўлчашни таъминланишида педагог ва ўқувчи фаолиятининг ўзаро боғлиқлигидир.

Технология қўлланилиш даражаси бўйича қуйидагича бўлади:

- умумпедагогик (ҳудудда, ўқув муассасада, ўқитишнинг муайян босқичида педагогик жараённинг бутунлигини характерлайди);

- махсус педагогик (фан доирасида ўқитиш ва тарбиялашнинг муайян мазмунини амалга ошириш учун воситалар ва методлар мажмуи, масалан чет тиллари) ;

- локал ёки модулли (ўқув-тарбия жараёниннг айрим қисмларида фойдаланилади).

Технологиянинг ташкилий шакли бўйича:

- синф-дарс;

- муқобил (альтернатив);

- академик;

- клубли;

- индивидуаль (якка ҳолда);

- гуруҳли;

- жамоа бўлиб ўқитиш усули;

- дифференцияланган ўқитиш.

 

Билиш фаолиятини бошқариш тури бўйича:

- анъанавий (техник ўқитиш воситаларидан фойдаланган ҳолда классик маъруза ўқиш, китоб бўйича ўқитиш);

- дифференцияланган (кичик гуруҳлар тизими « репетитор»);

- дастурий (компьютер, дастур, «консультант» тизими).

 

Болага ёндашиш бўйича технологиялар қуйидагича бўлади:

- авторитар (педагог ўқув-тарбия жараёнида ягона субъект, ўқувчи объект бўлиб ҳисобланади. Ушбу технологиялар мактаб ҳаётини қатъий ташкил этилиши, ўқувчиларнинг ташаббуслари ва мустақиллиги маъқулланмаслиги, талаб қилиш ва мажбур бўлиш);

- ҳамкорлик (бу педагог ва ўқувчининг субъект-субъектли муносабатлардаги демократизм, тенглик, шерикчилик. Ўқитувчи ва ўқувчи биргаликда ўз фаолиятларининг умумий мақсади, мазмунини ишлаб чиқишади, баҳолашади);

- эркин тарбиялаш (бундай технологиялар болага ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида эркин танлаш ва мутақил фикр юритишни таъминлайди);   

- шахсга йўналтирилган  (улар таълим тизимининг марказига бола шахсининг қўйишади, унинг ривожланиши учун қулай, низоларсиз ва хавфсиз шароитларни таъминлашади);

- инсонпарварликка йўналтирилган (шахсни қўллаб-қувватлашга, унинг ёрдамига йўналтирилган психотерапевтик педагогика билан фарқланади);

- оммавий (анъанавий) технология (ўртача билимга эга ўқувчига мўлжалланган мактаб технологияси);

- ҳар томонлама юқори даражадаги таълим технологияси (фанларни чуқур ўқитилиши ва  гимназия, лицей, махсус таълимга ўхшаш);

- компенсацияланган ўқитиш технологияси (педагогик тўғрилаш, таъминлаб туриш, тўғрилаш, ўрнини қоплаш).

Шахс тузилмасига йўналтирилиши бўйича педагогик технологиялар қуйидагиларга бўлинади:

Технологиянинг мазмун ва тузилиш хусусияти бўйича қуйидагиларга бўлинади:

- ўқитиш;

- тарбиялаш;

- дунёвий;

- диний;

- умумтаълим;

- касбий;

- инсонпарварлик;

- технократик;

- моно- и политехнология;

- таъсирли.

 

 

1.3 Асосий педагогик технологиялар

Педагогик технологияни танлашда машулот тури ва шакли, мақсади, ўқувчиларнинг ривожланиш даражаси, ўқитувчининг ваколати ва шу каби қатор омилларга боғлиқ.

Махсус фанларни ўқитиш учун ўзлаштиришда зарур бўлган индивидуал ва касбий малака ва кўникмалар ривожланиш имконини берадиган технологияларни танлаб олиш зарур бўлади. Бундай технологияларга қуйидагилар киради:

 

1.    Муаммоли ўқитиш технологияси

 Муаммолли ўқитиш – бу ривожлантирувчи ўқитиш технологияси ҳисобланади. Муаммоли ўқитиш функциялари ўз ичига фаол билиш жараёнини кучайтириш, фикрлашнинг тадқиқот услубини шакллантиришни олади. Муаммоли ўқитиш идожий фаол шахсларни тарбиялаш мақсадларига мувофиқ келади. Муаммоли ўқитиш жараёнида  ўқувчиларнинг мустақил бўлиши ўқитишнинг репродуктив шакли билан таққосланган ҳолда анча ўсди.

 Муаммоли ўқитишнинг моҳияти талабаларнинг ўкув ишида муаммоли вазиятларни ўқитувчи билан ташкил этишдан ва янги билимларни ўзлаштириш бўйича билиш фаолиятини ўқув вазифаларни, муаммоларни ва масалаларни ҳал этиш йўли билан бошқаришдан иборат. 

  

Муаммоли вазият муайян педагогик воситалар билан мақсадга йўналтирилган ҳолда яратиладиган ўқитиш жараёнларининг ўзига хос шароитларда юзага келади. Бундан ташқари, ўрганувчи тематиканинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, бундай вазиятларни яратишнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш зарур. Шундай қилиб, ўқитишда муаммоли вазият фикрлаш учун кутилмаган «тўсиқлар» билан боғлиқ бўлган интеллектуал қийинчиликлар ҳолати каби кўриб чиқилмайди.

 

 

«География» фани бўйича муаммоли вазиятга мисол

 

Топшириқ. Дунёдаги демографик вазиятни тавсифланг. Қандай тенденцияларни белгилаб ўтиш мумкин?

 

Ушбу топшириқдан ўқувчиларнинг мустақил ишини ташкил этиш учун янги мавзуни ўрганиш жараёнида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Класс гуруҳга бўлинади; ҳар бир гуруҳ ўқитувчи томонидан танлаб олинган статистик материални таҳлил қилади, қўлланма матни ва атлас харитаси билан ишлайди, кейин бажарилган ишларнинг натижалари сифатида қаралади.

Ўқитувчи томонидан муҳокама қилиш жараёнида қуйидаги тенденциялар аниқлайди:

·       А) сайёра аҳолисининг ўсиш суръатининг пасайиши;

·       Б) тўғилиш даражасининг қисқариши, кўпгина Африка ва Осиё мамлакатларида аввалгидек юқори;

·       В) ҳаётнинг ўртача давомийлигининг ўсиши;

·       Г) ривожланган мамлакатларда болалар ва ёшларнинг сезиларли улуши;

·       Д) ривожланган мамлакатларда кекса инсонлар улушининг ўсиши.

 

 

Муаммоли ўқитишнинг муваффақиятлиқўллаш учун

асосий психологик шартлар

 

1.    Муаммоли вазиятлар билимлар тизимини шакллантириш мақсадлариги жавоб бериши керак.

2.    Ўқувчилар учун қулай бўлиши керак.

3.    Ўзининг билиш  фаолияти ва фаоллигини юзага чиқариш керак.

4.    Топшириқ шундай берилиши керакки, унда ўқувчи ўзлаштирган, лекин муаммоларни мустақил таҳлил қилиш ва номаълумни топиш учун етарли бўлган билимларига таянган ҳолда уларни бажара олмаслиги керак.

 

Муаммоли ўқитишнинг афзаллиги:

1. Ўқувчиларнинг юқори даражада мустақил ишлаши;

2. Билиш манфаатларини ёки ўқувчиларнинг шахсга йўналтирилган мотивацияни шакллантириш.

 

2. Ўйин технологияси

Ўйин технологияларидан фойдаланиш асоси ўқувчиларнинг фаоллаштирувчи ва жадаллаштирувчи фаолиятни ташкил этади.

Ўйин олимларнинг тадқиқот ишларига асосан, меҳнат ва тадқиқот ишлари билан бир қаторда фаолиятнинг асосий турлари бўлиб ҳисобланади. Психологларнинг фикрича, ўйин фаолиятининг психологик механизми шахснинг ўз дунёқараши, ўзини намоён қилиш, ўз ўрнини белгилаб олиш, ўз-ўзини тартибга солиш,   каби фундаментал эҳтиёжларга таянади.

Ўйин ҳулқ-атворини ўзи бошқариш зиммасига юкланадиган ва ўз устида ишланадиган жамоат тажрибасини тафаккур қилиш ва идрок этишга йўналтирилган вазиятлардаги фаолият ткри сифатида белгиланади.

 

Д.Н. Узнадзе фикрича, ўйин бу психик, яъни имманентли шахсга хос бўлган ички ҳулқ-атворнинг шакли ҳисобланади.

Ўйин дунёқарашнинг, билиш фаолиятининг кенгайтиришга, амалиётда билим, малака ва кўникмаларнинг қўлланилишига, меҳнат кўникмаларни ривожлантиришга, мустақил фаолият юритишни, иродани тарбиялашга, муайян ёндашувлар, нуқтаи назар, одоб-аҳлоқ,  эстетик ва дунё қарашли мақсадларни шакллантириш, ҳамкорликда ишлашни, коллективизмни, киришимлиликни, ҳамфикрлиликни тарбиялашга, диққат, хотира, нутқ, фикрлаш, таққослай олиш, солиштириш, ўхшашликни топиш, тасаввур, хаёл, ижодий қобилиятлар, эмпатия, рефлексияни ривожлантиришга, оптимал қарорларни топа олишга, ўқув фаолиятнинг мотивациясини ривожлантиришга қаратилган.

Ўйин технологиясининг асосий турларига ривожлантирувчи, ишчанлик, имитацион, ролли, таълим берувчи, билиш, репрадуктив ўйинлари, ишга оид театр, психологик драма киради.

 

Ўйин фаолияти ўйидаги муайян вазифаларни бажаради:

·     кўнгил очадиган;

·     коммуникативли;

·     шахснинг реализацияси;

·     ўйинга хос терапевтик;

·     диагностик;

·     миллатлараро алоқа қилиш;

·     социализация.

 

    

Мисол.Билиш жараёнларни ривожлантиришга қаратилган ўйинлар     (психология дарси)

 «Ҳарфлар»

Ўйин қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

Фикрлашни, топқирликни ривожлантириш.

Материаллар ва ускуналар: мел, ёки А1 форматли қоғоз варағи, маркерлар.

Ўйин мандончаси: ўйин кўчада ҳамда хонада ўйналиши мумкин.

Иштирокчилар соничекланмаган.

Ўйин давомийлиги: 20 минутгача.

Ўйин тавсифи
Бошқарувчи доскага (қоғоз варағига) ҳисобда келиши бўйича рақамларни билдирувчи  бир нечта бошланғич харфларни ёзади. Масалан: Б, И, У, Т ... (бу 1, 2, 3, 4 ... сонлар номининг биринчи ҳрафлари )... 
Иштирокчилар кейинги ҳарфларни топишлари керак
ЖавобБ, О, Е, С ва ҳ. (5, 6, 7, 8 ва ҳ сонларнинг биринчи ҳарфлари).

 

 

Ўқитиш жараёни талабаларга таъсир этадиган даражада қаноатлантириш, ўзлаштирилган билимларидан қувонч ҳиссини уйғотиши, касбий билим ва кўникмаларни эгаллашга ёрдам бериши керак. Ушбу вазифаларни ҳал этишда ўкиш жараёнида ўйин технологияларидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга бўлади. Фаол ўқитиш методларидан ўйин технологияларида фойдаланиш талабалрда мулоқатнинг демократик услубига эришиш имконини беради, талабаларнинг хаёлини рағбатлантиради, ўзига хос ғояларнинг пайдо бўлишига қизиқтиради, ижодий куч ва қобилиятларни ривожлантиради.

 

3.Танқидий фикрлашни ривожлантириш технологияси

Танқидий фикрлаш  англаб етган ҳолда, мулоҳаза қилган ҳолда фикрлашни билдиради.  Ахборотни оддийгина тушуниш ўқитишнинг охирги босқичи эмас, балки  таянч нуқтаси бўлиб ҳисобланади. Танқидий фикрлай олган ҳолда, шахс у ёки бошқа ғоялар билан танишади ва уларни амалга оширишда кутиладиган натижалар кўриб чиқилади. Танқидий фикрлаш бу ахборотни идрок этиш билан бошланадиган ва қарор қабул қилиш билан тугаланадиган мураккаб фиурлаш жараёни ҳисобланади. Танқидий фикрлаш бу ғоялар ва имкониятларни ижодий интеграциялаш, тушуниб етиш ва концепция ва ахборотни қайта ишлашнинг мураккаб жараёни ҳисобланади. Бу бир неча даражаларда бир вақтнинг ўзида содир бўладиган билишнинг фаол ва интерфаол жараёнидир.

 

 

 

«Кластер» методи

Матнинг маъноли бирлигини ажратиб кўрсатиш ва муайян тартибда бир бош кўринишда график расмийлаштириш. Кластерга ажратиш бу ўқувчиларга ғар қандай мавзу бўйича эркин ва очиқ ўйлашга ёрдам берадиган педагогик стратегия ҳисобланади. Ғоялар ўртасидаги боғланишлар тўғрисида фикр юритишни қизиқтириш имконини берадигантузилманинг ўзини ажратишни талаб этади. Фикрлашнинг нолинияли шаклидир. Миямиз қандай ишлашига чамбарчас боғлиқ бўлади. Кластерга бўлиш чақирув босқичида бўлгани каби фикрлаш босқичида ҳам қўлланилади. Ундан муайян мавзу пухталик билан ўрганилганилгунча фикрлаш фаолиятни қизиқтириш учун фойдаланилади. Кластерга бўлиш ўқувчилар ўзлаштирган мавзуларининг якунини чиқариш учун воситалар сифатида ҳамда янги ассоциациянинг пайдо бўлиш рағбатлантириш ёки ушбу тасаввурланинг рафик тасвири сифатида қўлланилиши мумкин. Бу шундай стратегия ҳисобланадики, унда ўз билимларидан фойдалана олиш, муайян иавзу тўғрисида тушуниш ёки тасаввурга эга бўлиш тушунилади.

 

Кластерга бўлиш қуйидаги усул билан амалга оширилади:

1.     Мияга келган барча фикр ёзилади. Ушбу фикрлар сифати тўғрисида ўйламасдан, уларни фақат ёзинг.

2.     Фотосуратга ва хатни тўхтатувчи бошқа омилларга эътибор қаратманг.

3.     Вақт тугамагунча ёзишдан тўхтаманг. Агар ғоялар мияга келмаса, янги ғоялар келмагунга қадар қоғозга расм чизинг.

4.     Имкони борича кўпроқ боғликларни тузишга ҳаракат қилинг.

 

 

«Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича кластерга бўлишга мисол

 

Овал: Глобализация

 

 

«Инсерт» методи

Ўқиш жараёнида ўзи тушунишини фаол кузатиш имконини берувчи кучли инструмент ҳисобланади. Киши саҳифани ўқиб тугаллаган ва ўқиганларидан ҳеч нимани эслай олмаган ҳолат кўпгина ўқувчиларга хос бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ИНСЕРТ методи ишлаш жараёнида матн билан фаолликни таъминлаб туриш имконини беради.

Матнни ўқиш вақтида ҳошия четига ёзувлар ёзиш, матнни ўқигандан кейин жадвални тўлдириш керак, бунда ёзувлар жадвал графларининг сарлавҳалари бўлади. 

Мақола ёки ҳикоядан парча ўқиш. Ушбу иш учун бир соатдан бир ярим соатгача вақт срафланади. (мақолалар нусхаси ҳар бир ўқувчида бўлади ёки ўқитувчи томонидан ўқилади). Мақолани ўқишдан олдин самарали ўқиш ва ёзиш имконини берадиган ёзувларнинг интерфаол методига (ИНСЕРТ) тушунча бериб ўтилади. Мақола матнидаги ёзувлар қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:

V” – агар ўқилаётган матн Сиз биладиганларга ёки билишиш тўғрисида ўйлаганларга мос келса, ҳошияга  “V” (ҳа) ёзинг;

“-” – агар ўқилаётган матн Сиз билганларга ёки биласиз деб ўйлаганларга зид бўлса, ҳошияга “-” (минус) ёзинг;

“+” – агар ўқилаётган матн Сиз учун янги бўлиб ҳисобланса, ҳошияга “+” (плюс);

“?” – агар ўқилаётган матн, тушунарсиз ёки ушбу масала бўйича батафсил маълумот олиш истаги бўлса, ҳошияга “?” ёзинг.

Шундай қилиб, ўқитиш жараёнида ўз билимлари ва тушунчаларига мувофиқ ҳошиялардаги ёзувларни тўртта типга бўлинади. Ҳар бир қатор ёки ҳар бир ғояни ёзиш шарт эмас. Ушбу ёзувлар ёрдамида бутун ахборот тўғрисидаги тасаввурни акс эттириш зарур бўлади.

Мақолани ўқиш тугагандан кейин бир минутлик танаффус қилиш керак, бу вақтда шериги билан ўқилганларни муҳокама қилиши зарур. Қайси билимлар тасдиқланди? Қайси тасаввурлар тасдиқланмади? Қандай янги ахборот олинди? Қандай саволлар юзага келди?

Кейинги босқич: низоли масалаларга нисбатан мунозара қилиш ва қўшимча билим манбаларини излаш. Ушбу босқичда ҳамма гуруҳли ақлий ҳужум вақтида плакатга ёки проектор ёрдамида слайдга ёзилган ғояларга қайтган ҳолда, мақолани муҳокама қилади. Аввал барча маъқуллаган саволлар кўриб чиқилади. Кейин жавоблари ҳар хил бўлган саволлар муҳокама қилинади.

Барча ишлар бир – бир ярим соат давом этиши керак.

Муҳокама тугагандан кейин ушбу босқичда масала орқага қайтиш ва бажарилганларни таҳлил қилиш учун тушунтириш зарур бўлади.

 

«Қалин ва ингичка саволлар» методи

«Қалин» ва «Ингичка» саволлар  жадвалидан дарснинг учта давридан исталган: чақирув босқичида – мавзу ўрганилгунича саволлар, англаб етиш босқичида – ўқиш, эшитиш давомида саволларни фаол қайд этиш усули, фикрлашда – ўтилган мавзуларни намойиш этиш қисмида фойдаланилиши мумкин.

 

"Ингичка” саволлар

"Қалин” саволлар

Бир сўзли жавобни талаб этадиган саволлар, репродуктив режа саволлари.

Ким? («Жиноятчи» ҳикоя муаллифи ким?)

Нима?

Қачон?

… қандай аталади?

… содир бўлдими?

Фикрлашни, қўшимча билимларни жалб қилишни, таҳлил қилишни билишни талаб этадиган саволлар.

Учта тушунча беринг, нима учун …?

Тушунтириб беринг, нима учун ...?

Нима деб ўйлайсиз ...?

Нима деб ҳисоблайсиз ...?

… ўртасидаги фарқ нимада?

Фараз қилинг, агар … нима содир бўлади?

Агар … ?

… мумкин?

… бўлади?

Мумкин эдими?

… га розимисиз?

… тўғрими?

 

 

 

«Синквейн» методи

Ахборотни якунлаш, бир неча сўз билан мураккаб ғоялар, ҳиссиётлар ва тасаввурни баён этиш қобилияти энг муҳими ҳисобланади. У бой тушунча захирасига асосланган сермулоҳаза рефлексияни талаб этади. Синквэйн – ҳар қандай сабаб бўйича тавсифлаш ёки рефлекторлаш имконини берадиган ахборотни ва қисқа баён этилган материални синтез қилиш талаб этиладиган шеърий асар ҳисобланади.

«Синквэйн» сўзи француз тилидан беш маъносини билдиради. Шундай қилиб, синквэйн – бу беш қатордан иборат шеър ҳисобланади.

Синквэйни ёзиш қоидаси қуйидагича:

1.     Биринчи қаторда мавзу битта сўз билан аталади (одатда от бўлади).

2.     Иккинчи қатор – бу мавзу икки сўзни тавсифлайди (иккита сифат).

3.     Учинчи қатор – ушбу мавзу доирасида ҳаракатларни учта сўз билан тавсифлайди.

4.     Тўртинчи қатор – мавзуга тааллуқлигини кўрсатувчи тўртта сўздан тузилга ибора.

5.     Охирги қатор ушбу мавзу моҳиятини такрорлайдиган битта сўздан иборат синоним.

 

Намуна

Номи (одатда от)

Тавсиф (одатда сифат)

Ҳаракат

Туйғу (ибора)

Моҳиятини такрорлаш

 

         Синквэйн методи билан ишлаш амалиётида қуйидаги сифатлар жуда фойдали:

1.     Мураккаб ахборотни синтез қилиш учун инструмент.

2.     Ўқувчиларнинг тушунчасини баҳолаш воситалари.

3.     Ижодий ифодалалик воситалари.

Синквэйн тезкор, лекин  тушунча ва ахборотни рефлексирлаш, синтез қилиш ва умумлаштириш учун кучли инструмент бўлиб ҳисобланади.

 

 

Мисол. «Интеллект» сўзига Синквейн

 

 

ИНТЕЛЛЕКТ.
Маъсулиятли, Бошқарувчи

Таҳлил қилади, ўйлайди, ҳисоблайди.

Қийин вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради

Ақл.

 

 

 

"Fishbone " технологияси (Исикава диаграммаси)

Муаммони қуйиш ва ҳал этиш модели қатор муаммоларни тавсифлаш ва ҳал этишга уриниш имконини беради (муаммолар майдони). 

Исикава диаграммаси «ақлий хужум» методининг бир тури ҳисобланади ва «балиқ скелети» кўринишда юзага келадиган ғояларни схематик ёзган ҳолда фойдаланиб масаланинг керакли ечимини топишаг мўлжалланган. Исикава диаграммаси бу тадқиқ қилинаётган вазиятлар ёки муаммоларда омиллар ва оқибатлар ўртасидаги сезиларли сабаб-тергов ўзаро боғлиқликни тадқиқ қилиш ва аниқлашнинг график усули ҳисобланади. Диаграмма йирик Япония менежмент назариячиларидан бирининг бўлган Каор Исикава (яп. 石川 , ромадзи Kaoru Ishikawa) шарафига номланган. У 1952 йили (бошқа маълумотларга кўра, 1943 йили) Япония саноатида амалда бўлган жараёнларни мантиқий таҳлил қилиш ва сифатни яхшилаш методикасига қўшимча сифатида таклиф этди.

Шундай қилиб, мантиқий фикрлаш ўқувчиларнинг фаоллиги билан узвий боғлиқ бўлади.

Қоидага кўра, ўқувчилар бу ўқитувчи билимга эга бўлишига  ёки ушбу билимлар матнда келтирилганлигига, ўқитувчи уларнинг билимларига маъсуллигига қатъий ишонган пассив тингловчилар ҳисобланади. Фақат ўқувчиларнинг ўкув жараёнида фаол иштироки ва ўзининг ўқиши учун жавобгар бўлишига тайёрлигини билиш мантиқий фикрлашга олиб келишии мумкин.  Фаоллик ўқувчилар мулоҳаза қилишга жалб қилинган, ғоялар ва фикрлар билан алмашган ҳолатда педагогик ёндашувни оширади.

Методнинг вазифаси. Маҳсулотни ишлаб чиқишда ва узлуксиз такомиллаштиришда қулланилади. «Балиқ скелети» бу муаммолар юзага келишининг ҳақиқий сабабларини аниқлашда тизимли ёндашувни таъминлайдиган инструмент ҳисобланади.

 Метод мақсади. Кўриб чиқилаётган муаммони самарали ҳал этиш учун ушбу муаммонинг ҳақиқий сабабини излаш технологиясини ўрганиш, акс эттириш ва таъминлаш.

Метод моҳияти. Сабаб-тергов диаграммаси бу юзага келувчи муаммоларни ҳал этиш учун асос.

Диаграмма содда ва қулай шаклда кўриб чиқилаётган муаммоларнинг барча потенциал сабабларини тизимга келтириш, энг аҳамиятлисини ажратиб олиш ва биринчи сабабларнинг даражаси бўйича излаш имконини беради.

Ҳаракатлар режаси. Маълум бўлган Парето принципига мувофиқ муаммоларни юзага келтирувчи кўплаб потенциал сабаблар (Исикав бўйича сабабли омиллар) орасидан икки-учтаси энг аҳамиятли бўлиб ҳисобланади, уларни излаш ташкиллаштирилган бўлиши керак. Бунуинг учун қуйидагилар амалга оширилади:

·                      тадқиқ  қилинаётган муаммога бевосита ёки билвосита таъсир этувчи барча сабабларни тўплаш ва тизимлаштириш;

·                     маъно ва сабаб-тергов блоклари бўйича ушбу сабабларни гуруҳлаш;

·                     ҳар блок ичида тартибга келтириш;

·                     ҳосил бўлган кўринишни таҳлил қилиш.

 

География» фани бўйича «Fishbone» технологиясига мисол


 


Хулоса

 

Бугунги кунда инсониятнинг ривожланиши таълим даражасига сезиларли даражада таъсир этишини, жамиятнинг кетма-кет ривожланиш режимига ўтиш икки-уч авлод ҳисобидан янги таълим технологияларини қўллаш назарда тутилишини тушуниш мухим ҳисобланади. Ўзининг тартибини секин ўзгартирадиган ва ривожлантирадиган таълим тизими жамият ривожланишининг тормози бўлиб  қолади.

Янгиланаётган таълим тизими олдида турган замонавий психологик-ппедагогик вазифаларни ҳал этиш учун ўқитиш мақсадининг устуворлигини тубдан ўзгартириш зарур, биринчи планга ўқувчи шахсининг шаклланишини, индивидуал имкониятларни очиш, ақлий ва ижодий фаолликни ривожлантиришни таъминлайдиган босқичидаги ривожлантирувчи функцияни илгари суради. Фаолликни ривожлантириш ақлий меҳнат каби жисмоний меҳнатга психологик тайёрлашнинг маҳим шарти ҳисобланади. Ушбу фаолликни ривожлантириш орқали ўз меҳнати учун масъул, уни ташкил этишни билиш, танқидий  фикрлаш ва баҳолаш каби шахснинг муҳим сифатларини юзага келтириш содир бўлади.

Бугунги кунда педагогик технологиялари психодидактика, психология, кибернетика, бошқару ва менеджмент назарияларига асосланади ва амалиётда аввалдан режалаштирилган педагоик жараённи режали ва кетма-кет жорий этиш каби тушунилади. Педагогик ҳаракатлар, операциялар, коммуникацияларнинг технологик занжири  муайян кутилаётган натижанинг шаклини ўзгартирилувчи шаклларига эга бўлган мақсадли кўринишга мувофиқ  қатъий қатор қурилади. Бироқ ҳар қандай таълим  технологиялари муваффақиятнинг кафолати эмас. Асосий технология бўлиб самарли таълим технологияларини  ва педагог шахсини органик бирлаштириш ҳисобланади.

Яна бир марта таъкидлаб ўтилади, таълимнинг янги парадигмасида педагог ўқувчиларни мустақил фаол билиш жараёнларининг ташкилотчилиги кўриниб қолади.  Ушбу ўрин анаънавий ўқитиш методига қараганда мураккаб ҳисобланади ва педагогдан касбий-педагогик маданиятнинг юқори даражасини талаб этади.

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар

1.     Каримов И.А. “Баркамол авлод йили” давлат дастури. Т. 2010 й.

2.     Каримов И.А. Асосий вазифамиз-Ватамиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш. Т. 2010 й.

3.     Буланова-Топоркова М. В. Педагогические технологии : учеб. пособие для студентов пед. спец. / - Ростов н/Д : МарТ, 2006. - 333 с.

4.     Колесникова, И.А. Педагогическое проектирование: учеб. пособие для вузов– 3-е изд. – М.: Академия, 2008. – 285 с.

5.     Полат Е. С.. Новые педагогические и информационные технологии в системе образования: учеб. пособие для вузов /  - 3-е изд., испр. и доп. - М. : Академия, 2008. - 269 с.

6.     Эрганова, Н.Е. Ведение в технологии профессионального обучения: монография / Н.Е. Эрганова;– Екатеринбург: Издательство РГППУ, 2009.

7.     Привезенцев М. В., Олейникова О. Н., Муравьева А. А.  и др. Профессиональные стандарты как основа подготовки конкурентно-способных работников: метод. пособие. – М.: Альфа-М, 2007. 150 с.

8.     Селевко, Г.К. Альтернативные педагогические технологии - М.: НИИ школьных технологий, 2005. - 219 с.

9.     Селевко, Г.К. Педагогические технологии на основе активации, интенсификации и эффективного управления УВП: научное издание - М.: НИИ школьных технологий, 2005. - 284 с.

10.           Гейхман, Л.К. Интерактивное обучение общению: подход и модель. – Пермь: Изд-во Перм. гос. ун-та, 2002. – 246 с.

11.           Загрекова, Л.В. Теория и технология обучения: Учеб. пособие для студентов пед. вузов. – М.: Высш. шк., 2004. -  157  с.

12.            Полат Е.С. Новые педагогические и информационные технологии в системе образования – М.: 2000. – 246 с.

13.           Полат Е.С. Педагогические технологии дистанционного обучения: учеб. пособие для вузов – М.: Академия, 2006. – 340 с.

14.           Чернилевский, Д. В. Дидактические технологии в высшей школе : учеб. пособие для вузов - М. : ЮНИТИ-ДАНА, 2002. - 437 с

15.           Колеченко, А.К. Энциклопедия педагогических технологий: материалы для специалиста образовательного учреждения- СПб. : КАРО, 2005. - 367 с.

16.           Олейникова, О.Н., Муравьева, А. А., Коновалова, Ю.В., Сартакова Е.В. Разработка модульных программ, основанных на компетенциях: Учеб. пособие – М.: Альфа-М, 2005.– 288 с.

17.           Климова Г. П.. Современные технологии в образовании: метод. Рекомендации - Екатеринбург : Издательство РГППУ, 2009. - 51 с.

18.           Соосаар, Н. Интерактивные методы преподавания: настольная книга преподавателя  – СПб: Златоуст, 2004.  Ч. 1. – 188 с.

19.           http://elkutubbhona.narod.uz

20.           http://uz.ref.uz

21.           http://ref.uz

22.           http://pedagog.uz

23.           www.eduworld.ru

Мундарижа

 

 

Кириш

3

 

Асосий қисм. МЕТОДИк тавсиялар

4

 

Хулоса

15

 

Фойдаланилган адабиётлар

16


З.ЯРАШЕВА, М.БЕГМАТОВА

 

 

 

МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА

ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИ

БЎЙИЧА МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР

 

 

Масъул корректор                                           М.Ш.Салихова

        

           Тўғриловчи                                                     Ю.В.Рысюкова

 

Ҳажми 60х84/16

Тахминий ______ ўлчанган варақ. Адади 50 нусха. _____- рақамли буюртма

 

 

ТАТУ «ALOQACHI» босмахонасида нашр қилинди.

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 208