ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

 

     “КАСБИЙ ТАЪЛИМ” ФАКУЛЬТЕТИ

 

 

 

“ТЕХНИК ТАЪЛИМ ПЕДАГОГИКАСИ” КАФЕДРАСИ

 

 

 

 

 

“КАСБИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ”

фанидан назорат ва тест саволлари

 

Методик кўрсатма

 

 

(5111001 – Касб таълими Информатика ва ахборот технологиялари бакалариатура йўналишидаги талабалари учун)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент – 2013

 

Тузувчилар:

 

Д.А.Зарипова

- Тошкент ахборот технологиялари университети «Техник таълим педагогикаси»  кафедраси ассистенти

 

 

 

 

“КАСБИЙ ТАЪЛИМИ МЕТОДИКАСИ” фанидан амалий машғулот” номли  услубий кўрсатма “Касбий таълим (Информатика ва ахборот технологиялари)” бакалавриат таълим йўналиши 3-курс талабаларининг мазкур фандан амалий машғулотларни ташкил этиш учун тавсия этилади.

 

 

 

Тақризчилар:

 

Ф.Б.Киличева

- Тошкент ахборот технологиялари университети «Техник таълим педагогикаси»  кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди

Ф.С.Агзамов

-Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи директори, и.ф.н..

 

 

 

 

Тошкент ахборот технологиялари университети

илмий-услубий кенгашининг ___   __________  ______  йилдаги

«_____» - сонли баёни билан тавсия этилган

 

 

 

 

 

 

 


 СЎЗ БОШИ

 

Ушбу ишчи ўқув дастури ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг  информатика ва ахборот технологиялари ҳамда телекоммуникация йўналишида махсус фанлардан дарс берадиган бўлғуси педагогларга касбий таълим назарияси ва методикасини ўргатишни ўз ичига олади.

         Дастур Ўзбекистон Олий таълим стандарти – 5111001 “Касб таълими” (Информатика ва ахборот технологиялари) бакалавриат йўналишдаги бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган талабларга мувофиқ тузилган.

 

     1.1.   Фанни ўқитишдан мақсад ва унинг вазифаси

 

       Касб таълими методикаси  фанининг мақсади – ҳар томонлама баркамол ривожланган, ҳозирги замон руҳида тарбияланган, бозор иқтисодиёти  даврида таълим-тарбия ишини ташкил этиш ва уни амалга оширишга оид долзарб муаммоларни ижобий ҳал эта оладиган, миллий ва умуминсоний қадриятларимизни чуқур ҳис этиб, уларни таълим-тарбия мазмунига сингдира оладиган улуғ инсон – касб таълими ўқитувчисини тарбиялашдир. Бўлажак педагогнинг  касб-ҳунар коллежларидаги касб таълими мақсади, вазифалари ва мазкур фан мазмунининг тузилиш принципларини билиб олиши, методик воситалар тизимини эгаллаши, улар ёрдамида касб-ҳунар коллежларининг ўқув – лаборатория хоналарида, ишлаб чиқаришда ва бошқа меҳнат объектларида таълим-тарбия жараёнини муваффақиятли олиб боришини таъминлашдир.

      Фанни ўқитишнинг мақсади -ўрта махсус,касб-ҳунар ўқув юртларида теллекоммуникация ва информатика йўналишидаги махсус фанлардан дарс берадиган бўлғуси педагогларга касбий таълим методикасини ўргатишдан иборат.

      Фаннинг асосий вазифалари касб таълими мақсади, вазифалари, мазмуни, методлари, воситалари, шакллари ва технологиялари кабиларни ўргатишдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5111001 Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари бакалариатура йўналишидаги талабалари учун)

 Касбий таълим методикаси фанидан  1 ­ ОН саволлари

 

1. Ўзбекистон ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг тарихий ва маънавий-маърифий асослари. Касб-ҳунар таълимининг таркиб топиш тарихи. Мутафаккир олимларнинг КҲТ ҳақидаги фикрлари.

2. XX асрда  касбий таълимнинг ривожланиш босқичлари.

3. КАСБИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. Ёшларни касбга тайёрлашнинг янги мазмуни.

4. Ўзгарган ижтимоий-иқтисодий шароитларда кичик мутахассисларни тайёрлаш приоритетлари.

5. Компетент мутахассисларни тайёрлашда вазифаларни шакллантириш ва амалга оширишга ёндашувлар.

6. Мустақил меҳнат фаолиятига тайёрланаётган шахснинг касбий муҳим сифатлари.

7. КАСБИЙ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ВА ЎҚИТУВЧИ ШАХСИ. Педагогнинг шахсий ва касбий сифатлари.

8. Ўқитувчи касбий педагогик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.

9. Педагогик фаолият тизим сифатида. Касбий-педагогик билимлар. Педагогик техника. Индивидуал услубдаги фаолият.

10. Касбий - педагогик фаолият нинг концептуал асослари. Таълим ижтимоий ҳодиса сифатида. Янги таълимий парадигма.

11. Узлуксиз таълим тизимида  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими.

12. Касб таълимининг функциялари.

13. Касб таълимини ривожлантириш тенденциялари.

14. Педагогнинг шахсий ва касбий сифатлари. Ўқитувчи касбий педагогик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари

15. Ўқитиш жараёнининг моҳияти ва қонуниятлари. Ўқитиш жараёнининг структуравий компоненталари.

16.Талабаларнинг ўқув фаолияти. Ўқув фаолияти тузилмаси. Ўрганиш мотивациясини шакллантириш.

17.Ўқитиш методлари нинг классификацияси. Репродуктив ўқитиш методлари. Продуктив ўқитиш методлари.

18. Дидактик тамойилларнинг классификацияси ва уларни қўллашнинг услубий жиҳатлари. ЎМКҲ ўқув юрти педагогининг дидактик фаолиятини ўрганиш.

19. Ўқитиш шакллари тарихи ва классификацияси. Ўқув машғулоти, унинг тузилмаси ва турлари.

20. Ўқув масаласи. Ўзлаштириш жараёни. Ўзлаштириш даражалари.

 

5111001 Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари бакалариатура йўналишидаги талабалари учун)

 “Касбий таълим методикаси фанидан  2 ­ ОН саволлари

 

 

 

1. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ЎҚУВ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Ўқитиш жараёнининг моҳияти ва қонуниятлари.

2. Ўқитиш жараёнининг структуравий компоненталари

3. Ўқитишнинг психологик асослари.  Талабаларнинг ўқув фаолияти.

4. Ўқув фаолияти тузилмаси. Ўрганиш мотивациясини шакллантириш.

5. Ўқув масаласи. Ўзлаштириш жараёни. Ўзлаштириш даражалари.

6. Ўқитиш мақсадлари.  Мутахассис модели ўқитиш мақсадларини аниқлаш асоси сифатида.

7. Ўқитиш мақсадларини қўйиш усуллари. Мақсадлар таксономияси.

8. Ўқитиш методлари. Ўқитиш методларининг классификацияси. Репродуктив ўқитиш методлари.

9. Продуктив ўқитиш методлари.

10. Ўқитишни ташкил қилиш шакллари.  Ўқитиш шакллари тарихи ва классификацияси.

11. Ўқув машғулоти, унинг тузилмаси ва турлари.

12. КАСБИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДИДАКТИК ТАМОЙИЛЛАРИ.  Дидактик тамойилларнинг классификацияси ва уларни қўллашнинг услубий жиҳатлари.

13. ЎМКҲ ўқув юрти педагогининг дидактик фаолияти.

14.Касбий педагогик фаолият ва ўқитувчи шаҳси.  Педагогнинг шахсий ва касбий сифатлари.

15. Ўқитувчи касбий педагогик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.

16. Педагогик фаолият тизим сифатида. Касбий-педагогик билимлар. Педагогик техника. Индивидуал услубдаги фаолият.

17. Касбий - педагогик фаолиятнинг концептуал асослари. Таълим ижтимоий ҳодиса сифатида. Янги таълимий парадигма.

18.Шахснинг таркиб топиши ва психик ривожланишдаги таъсир этувчи омиллар.

19.Таълим-тарбия ва ривожланиш ўртасидаги ўзаро муносабат муаммоси.

20. Мустақил меҳнат фаолиятига тайёрланаётган шахснинг касбий муҳим сифатлари.

 

 

 

 

 

5111001 Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари бакалариатура йўналишидаги талабалари учун)

 “Касбий таълим методикаси” фанидан  ЯН саволлари

 

1. ўЗбекистон ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг тарихий ва маънавий-маърифий асослари. Касб-ҳунар таълимининг таркиб топиш тарихи. Мутафаккир олимларнинг КҲТ ҳақидаги фикрлари.

2. XX асрда  касбий таълимнинг ривожланиш босқичлари.

3. Касбий таълим методикасининг назарий асослари. Ёшларни касбга тайёрлашнинг янги мазмуни.

4. Ўзгарган ижтимоий-иқтисодий шароитларда кичик мутахассисларни тайёрлаш приоритетлари.

5. Компетент мутахассисларни тайёрлашда вазифаларни шакллантириш ва амалга оширишга ёндашувлар.

6. Мустақил меҳнат фаолиятига тайёрланаётган шахснинг касбий муҳим сифатлари.

7.Касбий педагогик фаолият ва ўқитувчи шаҳси.  Педагогнинг шахсий ва касбий сифатлари.

8. Ўқитувчи касбий педагогик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.

9. Педагогик фаолият тизим сифатида. Касбий-педагогик билимлар. Педагогик техника. Индивидуал услубдаги фаолият.

10. Касбий - педагогик фаолиятнинг концептуал асослари. Таълим ижтимоий ҳодиса сифатида. Янги таълимий парадигма.

11. Узлуксиз таълим тизимида  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими.

12. Касб таълимининг функциялари.

13. Касб таълимини ривожлантириш тенденциялари.

14.ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ЎҚУВ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. Ўқитиш жараёнининг моҳияти ва қонуниятлари.

15. Ўқитиш жараёнининг структуравий компоненталари

16. Ўқитишнинг психологик асослари.  Талабаларнинг ўқув фаолияти.

17. Ўқув фаолияти тузилмаси. Ўрганиш мотивациясини шакллантириш.

18. Ўқув масаласи. Ўзлаштириш жараёни. Ўзлаштириш даражалари.

19. Ўқитиш мақсадлари.  Мутахассис модели ўқитиш мақсадларини аниқлаш асоси сифатида.

20. Ўқитиш мақсадларини қўйиш усуллари. Мақсадлар таксономияси.

21.Ўқитиш методлари. Ўқитиш методларининг классификацияси. Репродуктив  ўқитиш методлари.

22. Продуктив ўқитиш методлари.

23. Ўқитишни ташкил қилиш шакллари.  Ўқитиш шакллари тарихи ва  классификацияси.

24. Ўқув машғулоти, унинг тузилмаси ва турлари.

 

Тестлар

 

     1) Таълим тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган?

A)   1997 йил 27 август

B)    1998 йил 29 август

C)    1997 йил 30 август

D)   1997 йил 29 август

 

2) Фанни хажмини, уни ўқитишнинг мазмуни ва тартибини белгиловчи хужжат.

A) Дарс дастури.

B) Фан дастури.

C) Ўқув дастури

D) Машғулот дастури.

 

3) Таълимни илмий асосда ташкил этиш, унинг изчиллиги, кўргазмалилиги, ўқитишнинг фаоллиги ва онглилиги, билим, кўникма ва малакаларни пухта ўзлаштириш қандай принципга мансуб?

A) Илмий принцип.

B) Анъанавий принцип.

C) Дидактик принцип.

D) Ижодий принцип.

 

4) Ўқувчиларнинг янги муаммони ҳал қилишдаги мустақил изланиши ва ижодий фаолиятини ташкил этиш усули қайси методда амалга оширилади?

A) Тадқиқот методи.

B) Муаммоли баён.

C) Эслаш методи.

D) Амалий ўқитиш методлари

 

5) Қуйидаги тушунчалардан қайси бири таълимий мақсадга киради?

A) Ўз-ўзини текшириш ва ўзаро ёрдам.

B) Ватанпарварлик.

C) Малакаларни шакллантириш

D) Тафаккур ва билиш қобилиятларини шакллантириш

 

6) Билимларни текшириш жараёнида қайси методда дарснинг кўп вакти кетади?

A) Огзаки.

B) Ёзма.

C) Амалий.

D) Якка тартибда сўраш.

 

7) Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг махсус ташкил этилган, белгиланган тартибда хамда муайян режимда ўтадиган фаолияти.

A) Ўқитишнинг бошланғич шакли.

B) Ўқитишнинг ташкилий шакли.

C) Ўқитишнинг умумий шакли.

D) Ўқитишнинг илғор шакли.

 

8) Ўқитиш методларини танлаш нималарга боғлиқ?

A) Ўқув материалининг мазмунига.

B) Дарсдан кўзда тутилган максадга.

C) Ўқувчиларнинг тайёргарлик савиясига.

D)  Барча жавоблар тўғри.

 

9) Ўқув  жараёнини ташкил этишнинг савол жавобли методи нима деб аталади?

A) Сухбат.

B) Мулоқот.

C) Диалог.

D) Дискуссия

 

10) Ўқувчиларни ўзларида бор билимларга ва ишлаб чиқариш тажрибасига таяниб, мустақил хулосалар чиқаришга  ҳамда умумлаштириш қилишга олиб келадиган холларда қайси усулдан фойдаланилади?

A) Тахлил.

B) Синтез.

C) Индуктив

D) Дедуктив

 

11) Ўқув жараёнида кўрсатмали қўлланмалардан кандай холларда фойдаланилади?

A) Ўрганиладиган объектнинг асли жуда катта ёки жуда кичик бўлганда.

B) Ўрганиладиган объект ёки ходисаларнинг аслини бевосита кузатиш мумкин бўлмаганда.

C) Мураккаб объектларни оддийлаштириш ёки ишлаш жараёнини кўрсатиш зарур бўлганда.

D)  Барча жавоблар тўғри.

 

12)Қуйидагилардан қайси бири ишлаб чиқариш таълими умумий методларининг амалий гурухига тегишли?

A) Сухбат.

B) Ишлаб чиқариш саёхатлари.

C) Оғзаки баён.

D) Тренажёрлар.

 

     13) Ўқув ишлаб чиқариш дарсларининг тўғри кетма-кетликда                    берилганини аниқланг?

A) Ўқувчиларни иш ўринларига жойлаштириш, ўқувчиларга кириш йўл-йўриқ бериш, ўқувчиларнинг ўқув ўринларини ишга тайёрлаш, ўқувчилар ишлаётган пайтларида кундалик йўл-йўрик бериш, бутун гурухга якунловчи йўл-йўрик бериш.

B) Ўқувчиларнинг ўқув ўринларини ишга тайёрлаш, ўқувчиларни иш ўринларига жойлаштириш, ўқувчилар ишлаётган пайтларида кундалик йўл-йўриқ бериш, ўқувчиларга кириш йўл-йўриғи бериш, бутун гурухга якунловчи йўл-йўриқ бериш.

C) Ўқувчиларга кириш йўл-йўриқ бериш, ўқувчиларнинг ўқув ўринларини ишга тайёрлаш, ўқувчиларни иш ўринларига жойлаштириш, ўқувчилар ишлаётган пайтларида кундалик йўл-йўриқ бериш, ўқувчиларга кириш йўл-йўриғи бериш, бутун гурухга якунловчи йўл-йўриқ бериш.

D) Ўқувчиларнинг ўқув ўринларини ишга тайёрлаш, ўқувчиларни иш ўринларига жойлаштириш, укувчиларга кириш йул-йуриги бериш, укувчилар ишлаётган пайтларида кундалик йул-йурик бериш, бутун гурухга якунловчи йул-йўрик бериш.

 

14) Ушбу кетма-кетлик қайси дарс турига тегишли:  1. Ташкилий кисм. 2. Янги ўқув материалини баён қилиш ва мустахкамлаш. 3. Уйга топшириқ бериш. 4. Дарсни якунлаш. 

A) Синаш текшириш дарси.

B) Муаммоли дарс.

C) Билимларни мустахкамлаш дарси.

D) Янги билимларни ўрганиш дарси.

 

15) Ўқувчиларнинг давомат кўрсаткичи қандай хисобланади?     (Тх-машғулотларда иштирок этган ўқувчилар сони, Тр-режада иштирок этувчи ўқувчилар сони)

A) Д=х·Тр)·100 %.

B) Д=х¤Тр)·100 %.

C) Д=х+Тр)·100 %.

D) Д=х-Тр)·100 %. Д=х ¤ Тр)·10 %.

 

 

16) Қайси назорат тури мустакил фикрлаш ва ижодий тафаккур қобилиятини, ўз фикрини аник баён этиш имконини беради?

A) Ёзма назорат.

B) *Огзаки назорат.

C) Тест назорати.

D) Ташқи назорат.

 

17) Эшитиш оркали қабул қилишда маълумотни хотирада саклаш имконияти қандай?

A) 30 % гача

B) 40 % гача.

C) 50 % гача

D) 60 % гача.

 

18) Ўқувчиларнинг ўқув фани материалини ўзлаштириш борасида қиладиган системаси ва онгли мехнати.

A) Изланиш.

B) Ўқиш.

C) Ўқитиш.

D) Ўзлаштириш

 

19) Таълимни касбий мехнат фаолияти билан бирга олиб борувчи шахслар учун ўқув жараёнини ташкил этиш шакли.

A) Сиртки ўқув.

B) Масофали ўқиш.

C) Экстернат

D) Мустақил ўқиш

 

20) Олинган билимлар, кўникма ва малакаларни мустахкамлаш, қушимча маълумот ёки материални мустақил ўрганиш мақсадига эга булган уқув шакли.

A) Амалий иш

B) Мустақил таълим

C) Мустақил уй иши.

D) Малакавий амалиёт.

 

21) Кўрганда ва тайёрлаганда  маълумотни хотирада сақлаш имконияти кандай?

A) 30 % гача

B) 50 % гача.

C) 60 % гача.

D) 70 % гача

 

22) Касб хунар коллежларининг муайян йуналиши буйича ўқув фанлари ва уларни соатлардаги хажмини белгилайдиган норматив хужжат.

A) Иш ўқув режаси.

B) Календарь режа.

C) Шахсий режа.

D) Ўқув режа.

 

23) Дарсга ажратилган вақтдан унумли фойдаланиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарсга яхши тайёрланиш, техник жихозлар билан таъминлаш дарс талабларининг қайси бирига тегишли?

A) Дарсни самарали ташкил этиш

B) Дарсда ўқувчиларнинг жамоа ва якка тартибдаги ишини туғри қўшиб олиб бориш.

C) Таълимий ва тарбиявий вазифаларнинг бирлиги.

D) Мақсад ва мазмуннинг аниқлиги.

 

24) Ушбу кетма-кетлик қайси дарс турига тегишли:

1. Ташкилий кисм. 2. Янги ўқув материалини баён килиш ва мустахкамлаш.

 3. Уйга топшириқ бериш.

 4. Дарсни якунлаш. 

A) Синаш текшириш дарси.

B) Муаммоли дарс.

C) Билимларни мустахкамлаш дарси.

D) Янги билимларни ўрганиш дарси.

 

25) Ўқитувчининг ўқувчиларга билим, ўқув ва малакалар бериш системаси нима деб аталади?

A) Изланиш.

B) Ўқиш.

C) Ўқитиш

D) Ўзлаштириш.

 

26) Ўқитувчи баён этган коида, шарт, талабни ўқувчилар бошка холларга татбиқ эта бошлаган, саволга жавоб бериб, янги ходисаларни тахлил қила бошлаган ва мулохаза юритадиган вактда қайси усулдан фойдаланилади?

A) Тахлил.

B) Синтез

C) Индуктив

D) Дедуктив. Дискуссия.

 

27) Муаммоли вазиятни хал этиш асосида ташкил қилинган ўқув жараёни педагогикада нима деб аталади?

A) Муаммоли баён.

B) Муаммоли топширик.

C) Муаммоли савол.

D) Муаммоли укитиш.

 

28) Малакалар шаклланишидаги туртинчи боскич кайси куникмани уз ичига олади?

A) Бошлангич куникма.

B) Етарли булмаган куникма.

C) Алохида умумий куникма.

D) Махорат.

 

29) Ўқув дастури ва мавзулар режаси асосида тузилиб, унда дарснинг таълим-тарбиявий максадлари, ўқитиш ва тарбиялаш масалалари курсатилувчи хамда дарснинг таркиби, элементлари, уларга ажратиладиган вакт, ўқув материалининг кетма-кетлиги, уй топшириги кўрсатилувчи ўқув режалаштириш хужжати.

A) Фан режаси.

B) Дарс режаси

C) Лаборатория режаси.

D) Шахсий режа. Ўқув режаси

 

30) Ўқитишда қайси принцип ўрганилаётган ходиса ва нарсаларни жонли идрок этиш асосида ўзлаштиришни назарда тутади?

A) Онглили принципида.

B) Фаоллик принципида.

C) Кўргазмали принципда

D) Якка тартибда муносабатда булиш принципида.

 

31) Ўқув материалини ўтишда кулланаётган асосий ўқитиш методи билан бирга иккинчи бир ўқитиш методининг айрим элементларидан фойдаланиш.

A) Усул.

B) Қўллаш.

C) Ўрганиш.

D) Таққослаш.

 

32) Янги материални сухбат методида баён этишда таниш маълумотларни ўқувчилар эсига туширишга ёрдам бериш, улар фикрини зарур томонга қаратиш учун берилувчи саволлар нима деб аталади?

A) Қўшимча.

B) Асосий.

C) Муаммоли

D) Ёрдамчи.

 

33) Ўкувчиларни ўрганиладиган объектлар, ходисалар, жараёнлар тўгрисида яккол тасаввурлар хосил килиш методида ўкитиш максадида ишлатиладиган воситалар.

 

A) Дидактик воситалар.

B) Кўрсатмали қўлланмалар.

C) Дидактик тажриба.

D) Янги ўкитиш воситалари.

 

34) Кишининг ишни яхши шароитда зарур сифатлар билан тегишли вақтда бажара олиш қобилияти нима дейилади?

A) Малака.

B) Билим.

C) Куникма.

D) Махорат.

 

35) Қуйидагилардан қайси бири навбатдаги машғулотларга тайёргарлик кўриш боскичига тегишли?

A) Ўкув ишлари рўйхатини ишлаб чикиш

B) Гурухларга ишлаб чиқариш таълими бериш режаси.

C) Ўкув моддий базани тайёрлаш.

D) Машғулот конспекти ва режасини тузиш.

 

36) Ўқувчиларнинг мавзу ва унинг бўлимларини ўзлаштиришларини текшириб бориш ўқувчилар билимини текшириш тамойилларининг қайси бирига тегишли?

A) Мунтазамлилик.

B) Хабардорлик.

C) Хар томонламалик

D) Якка тартиблилик.

 

37) Ишлаб чиқариш таълим устаси таълим-тарбия ишларининг натижалари хакида кандай хисобот беради?

A) Оғзаки шаклда

B) Тест шаклида.

C) Ёзма шаклда.

D) Сухбат шаклида

 

38) Кайси назорат тури талабага ўз фикрларини баён этишнинг яхши амалиётини эгаллашга имкон беради?

A) Ёзма назорат.

B) Оғзаки назорат.

C) Тест назорати.

D) Ташқи назорат.

 

39) Дарснинг мақсад ва мазмунини аниқлаш пайтида ўкув устаси  нималарни белгилаб олади?

A) Ўқувчилар дарсда ўзлаштириб олиши лозим бўлган билимлар, малака ва кўникмалар мазмунини.

B) Ўқувчилар бажарадиган ўқув ишлаб чиқариш ишларини

C) Бошқа фанларга оид машғулотлар мазмунини.

D) Дарсда олиб бориладиган тарбиявий иш мазмунини. Барча жавоблар тўғри.

 

40) Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш таълимидан олган билимлари, хосил қилган кўникма ва малакаларининг асосий кўрсаткичларини аниқланг.

A) Иш усуллари, иш жойини туғри ташкил килиш.

B) Техник талабларга риоя қилиш. Белгиланган вакт нормаларини бажариш.

C) Топшириқларни бажаришда мустақиллик даражаси.

D) Барча жавоблар тўғри.

 

41) Лаборатория, амалий иш, уй вазифаларини бажаришда талабалардан назорат ўтказиш.

A) Оралиқ назорат

B) Якуний назорат.

C) Жорий назорат.

D) Ташқи назорат.

 

42) Ишлаб чиқариш таълим методлари нимага асосан танланади?

A) Таълим ва тарбия масалаларига кўра.

B) Ўқув материалининг мазмунига кўра

C) Ўқувчиларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларига кўра.

D) Барча жавоблар тўғри.

 

43) Касб хунар коллежи битирувчисининг билими хамда касбий савиясига қўйиладиган асосий талаблар мужассамланган норматив хужжат.

A) Малака даражаси.

B) Малака тавсифномаси.

C) Малака маълумотномаси.

D) Малака иши.

 

44) Ўқувчиларда ўз касбларига мухаббат, онгли интизом, жамоа билан ишлай олиш кўникмалари таълимнинг қандай шаклида амалга оширилади?

A) Тарбиявий турида.

B) Назарий турида.

C) Амалий турида

D) Кўргазмали турида.

 

45) Ўкитувчининг ўкув гурухига уюшган тайёргарлик даражаси бир хил, таркиби ўзгармас ўқувчилар билан машғулот ўтказиши.

A) Амалий иш.

B) Мустақил иш

C) Мустақил таълим.

D)  Дарс

 

46) Таълим жараёнидаги ўкитиш методлари нималарни белгилайди?

A) Ўқитувчи ва ўкувчилар фаолиятини йўналишини.

B) Ўкитиш жараёнини ташкил этилишини.

C) Ўкитиш жараёнини олиб борилишини.

D) Барча жавоблар тўғри.

 

47) Ўкитувчи хар хил воситалар билан ўкувчиларга тайёр маълумот бериши ва ўкувчилар маълумотни қабул қилиши, англаши хамда хотирада сақлаши таълим жараёнининг кайси методига тегишли?

A) Эслаш методи

B) Тадқиқот методи.

C) Тушунтириш-кўргазмали метод.

D) Анъанавий ўқитиш методи.

 

48) Ўкув материалини машқлар, мустақил топшириқлар, амалий ва лаборатория ишлари асосида ўзлаштириш қайси методга тегишли?

A) Тадқиқот методи

B) Эслаш методи

C) Амалий ўқитиш методлари.

D) Тушунтириш-кўргазмали метод

 

49) Кўникма ва малакаларни шакллантириш хамда мустахкамлаш мақсадида муайян харакатларни кўп марта такрорлаш нима деб аталади?

A) Ўзлаштириш.

B) Такрорлаш.

C) Машқ.

D) Ўқиш.

 

50) Муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва муаммони хал қилиш асосида ташкил этилган укув жараёни нима деб аталади?

A) Муаммоли баён.

B) Муаммоли вазият.

C) Муаммоли ўқитиш.

D) Муаммоли савол.

 

51) Қуйидаги тушунчалардан қайси бири тарбиявий мақсадга киради?

A) Янги тушунчаларни шакллантириш

B) Онгли интизом ва яхши хулк.

C) Психологик сифатларни шакллантириш.

D) Харакат усулларини мустахкамлаш.

 

52) Қиска вақт ичида гурухдаги барча ўқувчилар билимини қайси текшириш методида амалга оширса булади?

A) Оғзаки

B)  Ёзма.

C) Амалий.

D) Якка тартибда сўраш.

 

53) Янги материални сухбат методида баён этишда мавзунинг энг мухим томонларини очиб бериш учун бериладиган саволлар нима деб аталади?

A) Кушимча.

B) Асосий.

C) Муаммоли.

D) Ёрдамчи.

 

 

54) Ўкитишнинг энг куп таркалган техника воситаси булиб, объект хамда ходисаларни харакатда, ривожланишда намойиш килишга, материални текшириш ва умумлаштиришга имкон беради.

A) Диафильм.      

B) Диапозитив.

C) Укув киноси.

D) Хамма жавоблар тугри.

 

55) Мавжуд билим хамда тажрибаларни уйлаб турмасдан зудлик билан куллай олиш кайси малака турига киради?

A) Аклий.

B) Сенсор

C) Двигателли.

D) Иродавий

 

56) Мехнат ва ишлаб чикариш таълимида хосил килинган хамда автоматлашган харектерга эга булган феъл-атвор нима дейилади?

A) Малака.

B) Билим.

C) Мехнат одатлари.

D) Махорат.

 

57) Куйидагиларнинг кайси бири ишлаб чикариш таълимининг илгор усталари методларини танлашдаги иш урнини ташкил килиш схемасига тегишли?

A) Механизацияни куллаш ва ундан фойдаланиш.

B)  Иш урнида асбоблар, техникалар, техник хужжатларнинг рационал жойлашуви.

C) Технологик жараёнларнинг кулай режимларини тадбик килиш.

D) Максадга мувофик мехнат харакатларидан фойдаланиш.

 

58) Укувчиларда уз касбларига мухаббат, онгли интизом, жамоа билан ишлай олиш куникмалари таълимнинг кандай шаклида амалга оширилади?

A) Тарбиявий турида.

B) Назарий турида.

C) Амалий турида

D) Кургазмали турида.

 

59) Ишлаб чикариш таълими жараёнини режалаштириш учун нималар зарур булади?

A) Касбга доир укув ишлари руйхати ва гурухнинг ишлаб чикариш режаси.

B) Ишлаб чикариш таълими жадвали.

C) Укув технологик харита.

D) Барча жавоблар тугри.

 

60) Эшитганда ва кайтарганда маълумотни хотирада саклаш имконияти кандай?

 

A) 30 % гача.

B) 40 % гача.

C) 50 % гача.

D) 60 % гача.

 

61) Касбий таълим методикаси нимани ўргатади

A) Касбий таълимнинг муаммоларини

B) Профессионал мутахасислар тайёрлашни

C) Педагогик омилларни, мақсадларни

D) Касбий педагогик таълимнинг мақсадлари, вазифалари ва ўқитиш технологияларини

 

62) Ҳозирги кун мутахасисидан талаб қилинадиган сифатлар? 

A) Ижодий фикрлаш

B) Фаол ҳаракат қилиш

C) ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан шароитларига осон мослашиш

D) барча жавоблар тўғри

 

63) ЮНЕСКОнинг “XXI аср таълими” мавзусидаги маърузада нечта асосий тамойил келтирилган?

A) 4та

B) 3та

C) 2та

D) 5та

 

64) Педагогик фаолият – бу

A) Энг қадимги инсон фаолияти

B) доимий давом этувчи фаолият

C) жамият эҳтиёжлари билан бирга пайдо бўлувчи

D)  барча жавоблар тўғри.

 

65) Фаолият турлари?

A) моддий ва маънавий

B) моддий ва маданий

C) иқтисодий ва ижтимоий

D) ижтимоий ва сиёсий

 

66) Ҳар қандай фаолият марказида нима туради?

A) субъект

B) объект

C) маҳсулот

D) восита

 

67) Фаолият объекти нима?

A) фаолиятни амалга оширувчи одат

B) фаолият нимага йўналтирилса – шу

C) фаолият маркази

D) асбоб-ускуналар, воситалар

 

68) Педагогик фаолиятда маҳсулот нима?

A) таълим-тарбия методлари

B) таълим-тарбия воситалари

C) маънавий бойликлар

D) моддий бойликлар

 

69) Таълим олиш жараёнида энг олий бойлик?

A) талаба шахси

B) касбий фаолият

C) профессионализм

D) моддий ва маънавий бойликлар

 

70) Педагогик жараён самарали бўлади, агар ...

A) талабанинг ички кучларига қаратилса

B) салоҳиятига қаратилса

C) эҳтиёжлари инобатга олинса

D) барча жавоблар тўғри

 

71) ЮНЕСКОнинг “XXI аср таълими” мавзусида келтирилган асосий тамойиллар қаторини белгиланг.

A) шахсни ривожлантириш, шакллантириш

B) назария, амалиёт, яшаш, яшашни ўрганиш

C)  билим олиш, ишлаш, яшаш, ҳамжиҳатликда яшаш

D) ўқиш, ўзлаштириш, тадбиқ этиш, ривожлантириш

 

72) Махсус фан ўқитувчисининг бошқа фан ўқитувчиларидан фарқи?

A) шахсий ўқитиш тизими мавжуд

B) ўқитиш ишлаб чиқаришдан ташқарида ташкил этилган

C) предметларнинг хилма-хиллиги

D) барча жавоблар тўғри

 

73) Махсус фан ўқитувчиларининг энг кўп тарқалган хатоликлари?

A) талаба шахси билан ҳисоблашади     

B) педагогик-психологияларни билиш шарт деб билишади

C) фанни ўқитиш учун уни яхши билишнинг узи кифоя деб билишади

D) А ва Б жавоблар тўғри

 

74) Иборани тўлдиринг ...“Ёмон ўқитувчи билимларни айтиб беради, яхши ўқитувчи эса ...”

A) тушунтириб беради

B) уни топишга кўмаклашади

C) вазифа қилиб беради

D) тўғри жавоб йўқ

 

75) “Тарбиянинг асосий фожиаси шундан иборатки, ўқитувчилар ҳозирги замонда яшайди, лекин келажакни қуради”.Ушбу сўзлар муаллифи:

A) Ш.А. Амонашвили

B) Ушинский

C) Жон Дьюи

D) П.Вайнсваг

 

76) Педагогикада тизимли ёндашув – бу ...

A) ташкилий бошқарув фаолиятни амалга ошириш

Bпедагогик фаолиятни яхлит жараён сифатида қуриш

C) педагогик фаолиятни бўлимларга бўлиш

D) барча жавоблар тўғри

 

77) Бир-бири билан алоқадор бўлган элементлар тўплами нима дейилади?

A) тизим

B) тизимли ёндашув

C) фаолият

D) яхши таълим

 

78) Педагогик тизим марказида ким туради?

A) раҳбар

B) раҳбар ва педагог

C) ўқитувчи ва ўқувчи

D) А ва Б жавоблар тўғри

 

79) Замонавий ўқитиш моделларини кўрсатинг.

A) масофавий

B) компьютерли

C) телевизион

D) барча жавоблар тўғри

 

80) Коммуникативликка қуйидаги қайси педагогик амаллар мос келади?

A) талабаларни рағбатлантириш

B) ҳамкорликда мулоқотни бошқариш

C) ҳужум уюштириш

D) Б ва В жавоблар тўғри

 

81) Педагогик шароитлар қайсилар?

A) иқтисодий, ижтимоий, сиёсий

B) *таълимий, тарбиявий, ташкилий

C) моддий, ташкилий, психологик

D) моддий, маърифий, психологик

 

82) Ўз фаолиятига тузатиш киритиш қайси педагогик фаолиятга киради?

A) рефлексив педагогик

B) коммуникативлик

C) ташкилотчилик

D) башорат қила олиш

 

83) Педагогик фаолият қандай шаклланади?

A) устоз маҳорати остида

B) шогирд билан мулоқотда

C) ҳамкасблари билан ишлашда

D) якка фаолият юритганда

 

84) Педагог шахсига қўйиладиган энг асосий талаб ...

A) профессионализм

B) жисмоний етуклик

C) маънавий етуклик

D) замонавийлик

 

85) Инсоннинг касбий фаолиятдаги етуклигини аниқловчи сифатлар?

A) касбий, ижтимоий, индивидуал

B) махсус, ижтимоий, шахсий, индивидуал

C) махсус, шахсий, касбий, амалий

D) моддий, ижтимоий, иқтисодий

 

86) Шахсий мувофиқлик – бу ...

A) ўз-ўзини ташкил этиш      

B) ўз-ўзини намоён этиш усулларини билиш

C) ўз-ўзини реабилитация қилиш

D) ўзининг касбий тараққиётини лойиҳалаш

 

87) Касбий профессионализм-нинг энг юқори чўққиси –

A) педагогик маҳорат

B) педагогик фаолият

C) касбий тараққиётини лойиҳалай олиш

D) касбий мулоқот услубларини билиш

 

88) Фикрлаш эгилувчанлиги –

A) фикрлашнинг очиқлиги

B) фикрлашнинг альтернативлиги

C) вазиятга қараб фикрлаш

D) барча жавоблар тўғри

 

89) Толерантлик – бу ...

A) * бағрикенглик

B) бўйсунувчанлик

C) бардошли бўлиш

D) сабр-тоқатли бўлиш

 

90) Креативлик – бу

A) талабаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш

B) педагогик жараённи қуриш

C) шахснинг ижодга нисбатан умумий қобилияти

D) зарур ахборотларни таҳлил қилиш қобилияти

 

91) Конструктивлик – бу

A) педагогик жараённи қуриш ва лойиҳалаш

B) педагогик жараённи башорат қилиш

C) натижаларни олдиндан кўра билиш

D) А, Б, В жавоблар тўғри

 

92) Таълим соҳасида туб ўзгаришларга эҳтиёж қачон пайдо бўлган?

A) XIX асрнинг II ярмида

B) XX аср бошларида

C) XX асрнинг II ярмида

D) XXI бошларида

 

93) Илмий-техник инқилоб босқичлари –

A) ижтимоий тараққиёт, фан, интеграция

B) информацион, масофавий, телевизион

C) техник, информацион-технологик

D) техник, информацион, информацион-технологик

 

94) Қайси илмий-техник инқилоб асосан иқтисодий ривожланган давлатларга тегишли?

A) техник

B) информацион-технологик

C) телевизион

D) информацион

 

95) Ушбу шиор қайси давлат ишбилармонлари орасида туғилди? “Яшаш учун ўзгариш керак, узоқроқ яшаш учун тез-тез ўзгариш керак”.

A) Корея

B) Япония

C) АҚШ

D) Англия

 

96) Бугунги кундаги ўқимишли одам сифатлари?

A) толерантлик, чидамлилик

B) доимий ўз-ўзини ўқитиш

C) маънавий етуклик, психик соғломлик

D) ҳамма жавоблар тўғри

 

97) Нотўғри тасдиқни белгиланг.

A) таълим янги ҳаётий ҳақиқатлардан орқада қолди

B) таълим – яхлит жисмоний интеллектуал жараён

C) таълим маънавий етуклик жараёни ва натижаси

D) таълим ҳаётий ҳақиқатлардан илгарилаб кетди

 

98) Шахсий намуна – бу

A) педагог ихтиёридаги энг кучли восита

B) шахсий тайёргарлик

C) педагогнинг салбий жиҳати

D) педагогнинг юриш-туриши.

 

99) Муаммоли-модулли ўқитиш технологиясининг етакчи сифат белгиси

A) эгилувчанлик ҳисобланади

B) аниқлик ҳисобланади

C) жадаллик ҳисобланади

D) тезкорлик ҳисобланад

100) Кўргазмали ўқитиш деб аталадиган дидактиканинг асосчиси ким?

A) Ян Амос Коменский

B) С.Л.Рубинштейн

C) И.И.Ильясов

D) Тўғри жавоб йўқ

 

      

 

 

АДАБИЁТЛАР

 

1.     Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Мамлактимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи” газетаси, 2010 йил,13ноябр.  Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир/И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б.

2. Каримов И.А. “Баркамол авлод–Ўзбекистон тараққиётининг    пойдевори.” Т., 1997 й

3.  Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги қонуни”.

Тошкент, 1997 й

4. Г.И.Кругликов. Методика профессионального обучения с практикумом. Москва. ACADEMIA, 2005.

5. И.Ф.Харламов. Педагогика. Минск, 2002.

6.  В.И.Загвязинский. Теория обучения. Современная интерпретация.  Москва. ACADEMIA, 2001.

7.  Михридинова М.Т. Касб таълими методикаси.  Тошкент, «ALOQACHI», 2008

8.Давлатов К, ВоробьевА, «Меҳнат ва касб таълими назарияси ҳамда методикаси», Тошкент, «Ўқитувчи» - 1992.

9.Морева Н.А. Педагогика среднего профессионального образования.Пр-актикум.-М.: «Академия».-2008.

10.Ходиев Б.Ю., Абдуллаев О.М., Иномов.И., Абдуллаева Г. Янги педагогик  технологиялар.-Т.: 2007.-203 б.

11.Подласый М.Л. Педагогика. Новый курс: учебник для студентов пед. вузов: В 2 кн. К.1: Общие основы процесса обучения.-М.: ВЛАДОС, 1999. 124 с.

 

Web-сайтлар:

 

1.           http://www.edu.uz

2.           http://www.gov.uz

3.           http://www.kniga.uz

4.           http://www.pedagog.uz

5.           http://www.press-service.uz

6.           http://www.ref.uz

7.           http://www.ziyonet.uz

 

 

 

 

 

"Касбий таълим методикаси” фанидан

назорат ва тест саволлари методик кўрсатма

 

 

“Техник таълим педагогикаси” кафедрасининг

йиғилишида (2013 й. __ февраль __-сонли баённомаси),

“Касбий таълим” факультети ўқув-услубий кенгашида

(2013 й. __ март __-сонли баённомаси)

мухокама қилиниб чоп этишга қарор қилинди.

 

 

 

 

   Тузувчи: ассистент Д.Зарипова

 

Маъсул муҳаррир:т.ф.н. Э.Мигранова

 

Тақризчилар:п.ф.н., доц. Ф.Б.Киличева

                       и.ф.н., Ф.С.Агзамов

 

 

Бичимчи 60х84 1/16. Адади 50. Буюртма _____.

Тошкент ахборот технологиялари университети

“ALOQAChI” нашриёт-матбаа марказида чоп этилди.

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 108 уй.