ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

Махмудов М.Х., Аракелов С.Р.

 

 

Кутубхонашунослик

Ўқув-услубий қўлланма

 

 

 

 

 

 

Тошкент-2014

 

Мундарижа

 

Кириш

1-бўлим: Кутубхонашунослик фанининг  назарий асослари

1-боб. Кутубхонашунослик фанининг асосий ривожланиш босқичлари.           

1.1. Кутубхонашунослик ғоялари даври.                                                                       

1.2.Кутубхонашунослик фанининг илмий ва ўқув предмети сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиш даври (XIX аср.)

1.3.ХХ асрда кутубхонашунослик фанининг ривожланиши ва истиқболи.

2-боб. Замонавий кутубхонашунослик фанининг моҳияти, вазифалари ва тузилмаси. 2.1.Кутубхонашуносликнинг фан сифатидаги мохияти

2.2.Кутубхонашунослик фанининг вазифалари                                                                                   

2.3.Кутубхонашунослик фанининг тузилмаси   

3-боб. Кутубхонашунослик фанининг методологияси ва  методлари

3.1. Кутубхонашунослик фанининг методологияси.

3.2.Кутубхонашунослик фанининг методлари( илмий усуллари)                                          

3.3.Кутубхонашунослик  илмий тадқиқотларини ташкил этиш.                                                       

4-боб. Кутубхонашунослик фани ва уни бошқа фанлар билан боғлиқлиги                   

4.1.Илмий билимлар тизимида кутубхонашунослик фанининг ўрни (статуси).

4.2. Кутубхонашунослик фани ва кутубхоначилик-библиографик ва ахборот фанлар       

4.3.Кутубхонашунослик ва ижтимоий фанлар.  

2-бўлим. Ўзбекистонда кутубхонашунослик фани ва  ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг турли жихатлари ва вазифалари.

5-боб.  Ўзбекистонда кутубхонашунослик фани назариясини шаклланиши ва ривожланиши.

5.1.Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанини шаклланиши (1919-1945 йиллар)

5.2.Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанинитабақаланиши ва ихтисослашуви (1946-1974 йиллар)

5.3. Мустақиллик йилларида кутубхонашунослик фанини ривожлантириш муаммолари (1991 йилдан кейинги давр)

6-боб.Ўзбекистонда ахборот-кутубхона муассасалари тармоғи ва уларни ривожлантириш истиқболлари

6.1. “Кутубхоналар типологияси” тушунчаси ва назариясини ривожланиши.

6.2.Ўзбекистон ахборот-кутубхона  муассасаларининг асосий типлари ва турлари.

6.3. Ўзбекистондаги махсус ахборот-кутубхона муассасалари

7-боб.Ўзбекистонда ахборот-кутубхона муасссалари  фаолиятини ташкилий тузилмалари

7.1. Ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий  тузилиши, бўлим турлари

7.2. Турли кутубхоналарнинг тузилиши.

 

3-бўлим:Кутубхоначилик касби

8-боб.  Кутубхоначилик касбининг ижтимоий, касбий ва шахсий жиҳатлари.

8.1.Ахборот-кутубхона фаолиятини жамоатчилик характери ва кутубхоначи меҳнатининг ижодийлиги.

8.2.Кутубхоначи шахсига бўлган умумкасбий талаблар.

8.3. Ахборот-кутубхона фаолияти ва кутубхоначилик мутахассисликлари

 

Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар

Иловалар

 

                                                          

Кириш

Кутубхонашунослик, илмий предмет сифатида ўзининг генизиси ва ривожланиш характеристикасига эга. Уни ўрганиш тарихий ёндошишликни талаб этади. Бу эса кутубхонашуносликни пайдо бўлиши ва асосий шаклланиш этапларини ўрганиш, назарий ғояларни таклифлар ва фаразлардан илмий билимларга айланиши, уларни ривожланиш истиқболларини кўра олиш имкониятини беради

Бутун дунё миқёсида кутубхонашуносликни тарихий ривожланиши хозирча етарли даражада ўрганилмаган. Чет давлатларда, Россия Федерасиясидан ташқари, кутубхонашуносликнинг бу аспекти ҳозирча олимларнинг диққат марказида эмас.

Ўзбекистонда кутубхонашуносликни ривожланишининг умумий характеристикаси Т.Б.Есимовнинг "Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанининг шаклланиши ва таракқиёти" рисоласида (Тошкент- 1994) ва А.Г.Қосимова ва Т.Б.Есимовнинг "Умумий кутубхонашунослик" (Тошкент- 1994) ўқув қўлланмасида акс этган. Ўқув қўлланма К.И.Абрамова и Н.С.Карташовларнинг "Библиотековедение. Общий курс", ( Москва-1988 г.). асосида яратилган.

Бундан ташқари А.И. Кормилицын, М.М. Расулов, С.Х. Давлатовларнинг "Кутубхонашунослик ишининг назарияси ва тарихи" (Тошкент- 2003, латин. граф.) Э.О. Охунжановнинг “Ватан кутубхоначилиги тарихи” (Тошкент- 2004) асарларида Ўзбекистонда кутубхонашуносликнинг баъзи бир масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.

Коваленко А.П., Умаров А.А., Расулов М.М. томонидан яратилган “Основы библиотековедения” ўқув қўлланмаси (Тошкент-2008) кутубхонашунослик фани бўйича кейинги йилларда яратилган асар бўлиб, унда Ўзбекистондаги ахборот-кутубхона соҳасидаги ўзгаришларни ўз ичига олиши билан бирга, кутубхонашунослик соҳасидаги амалга оширилган ишларга ҳам тўҳталиб ўтилган. 

Ушбу ўқув-услубий қўлланма амалдаги фан дастури бўйича баъзи бир мавзуларни, амалий машғулотларни ўзлаштириш мақсадида яратилди. Унда мавзуларга кенгроқ тўхталиб ўтилди.Шу билан бирга талабларни ушбу фаннни мустақил ўзлаштиришларига ҳам эътибор қаратилди. Шу мақсадда ўқув-услубий қўлланмада соҳа бўйича кейинги йилларда қабул қилинган қонун ва қарорларни тўлиқ матнлари ҳам берилган.

 

1-бўлим: Кутубхонашунослик фанининг  назарий асослари

1-боб. Кутубхонашунослик фанининг асосий ривожланиш босқичлари.

1.1. Кутубхонашунослик ғоялари даври.                                                      

1.2.Кутубхонашунослик фанининг илмий ва ўқув предмети сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиш даври (XIX аср.)

1.3.ХХ асрда кутубхонашунослик фанининг ривожланиши ва истиқболи.

        

1.1.         Кутубхонашунослик ғоялари даври.

Кутубхонашуносик ғоялари деганда кутубхона ва кутубхоначилик ишлари  ҳақидаги дастлабки, энг оддий ғоялар тушунилади. Бу оддий тушунчалар бўлиб, хали илмий билимлар, тушунчалар даражасига чиқмаган фикрлардир. Кутубхонашунослик ғоялари ва кутубхонашунослик фани ўртасидаги алоқалар, кутубхонашунослик фанини илмий ва ўқув предмети сифатида пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиши учун асос сифатида хизмат қилди. Хронологик жиҳатдан кутубхонашунослик ғоялар тарихи икки минг йилдан ортиқроқ даврни ўз ичига олади.

Кутубхонашунослик тарихи иккита даврга бўлинади.

I.Кутубхонашунослик ғоялари даври.

II. Кутубхонашунослик фанининг илмий ва ўқув предмети сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиш даври.

Улар ўз навбатида бир қанча даврларни ўз ичига олади.

1.Кутубхонашунослик ғоялари даври

1.1.Қадимги давр кутубхонашунослик ғоялари даври

1.2. Ўрта асрлар даври кутубхонашунослик ғоялари даври

2. Кутубхонашунослик фанининг илмий ва ўқув предмети сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиш этапи.

2.1.Кутубхонашунослик фанининг пайдо бўлиши ва шаклланиши (Х1Х)

2.2. ХХ асрда кутубхонашунослик фанининг ривожланиши

2.3. Кутубхонашунослик фанининг ривожланиш истиқболи даври (ХХ1 аср) - умуминсоний қадриятларни методологик асослари сифатидаги фан

Кутубхонашунослик ғоялари комплекс равишдаги объектив сабаб ва шароитлар натижасида  пайдо бўлди. Улар  бевосита эрамиздан аввалги II мингинчи йилларда пайдо бўлган биринчи кутубхоналар билан бевосита боғлиқдир.

Қадимги дунёда кутубхоналарни сонини кўпайиши натижасида секин-аста  уларни фаолияти ҳақидаги маълумотлар тўплана бошланди. Кейинчалик улар ҳақидаги маълумотларни тўплаб тахлил қилиш, кутубхоналар ишини ташкил қилиш ҳақидаги энг яхши усулларни аниқлаш ва бошқалар ҳақида объектив талаблар пайдо бўла бошлади. Бу вазифалар кутубхонашунослик ғоялар сифатида қарала бошланди.

Қадимги дунё кутубхонашунослик ғояларида - ҳозирги вақтда кутубхона деб аталувчи муассасалар ҳақидаги энг оддий, элементар тушунчалар: ташкил этиш, сақлаш, тавсифлаш, каталоглаштириш ва бошқалар  ҳақида фикрлар берилган.

Ўрта асрлар даврида кутубхонашунослик ғоялари ўзига хос қарашлар билан бойиди.Ушбу даврда Ғарб мамлакатлари кутубхоначилик ишида черковнинг тўлиқ хукумронлиги остида бўлса, Шарқ мамлакатларида айрим хукмдорлар саройида ва диний муассасалар қошида кутубхоналарни шаклланиши, уларни диний йўлланишда фаолият юритишга олиб келди.

Кутубхоналар “диний-клерикал маданият”ни тарқатиш ўчоғи сифатида қаралди ва ва бундай ёндошиш уларни иш мазмуни ва шаклини белгилаб берди. Асосий эътибор китоб бойликларини сақлаш ва уларни асраш, хисобини олиб бориш, жойлаштириш, каталоглаштиришга қаратилди. Ундан фойдаланишга эътибор кам қаратилди.

Марказий Осиё минтақасида дастлабки кутубхоналар 1У-У1 асрларда пайдо бўлган. Марказий Осиё минтақасида кутубхоналарни ривожланишига  У111 асрдан бошлаб Самарқанда юқори сифатли қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши мухим аҳамият касб этди.Ушбу даврларда Шарқнинг буюк алломалари Абу Али ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Ахмад Фарғоний, Ал-Хоразмий ва бошқалар фаолият юритдилар.

Абу Али ибн Синонинг Бухоро амирининг сарой кутубхонаси ҳақидаги эсталиклари жудда ҳам қизиқ манба саналади: “Мен –дейди олим, китоблар сақланадиган жойга кирдим. Улар бир қанча хоналардан иборат бўлиб, ҳар бир хонада сандиқларда китоблар сақланар эди.Бир хонада араб тилидаги китоблар ва шеърий китоблар, бошқасида ҳуқуқшуносликка оид китоблар ва шу тариқасида ҳар бир хонада фаннинг қайсидир соҳасига оид китоблар сақланар эди.Мен у ерда мендан олдин ўтган илм ахли томонидан ёзилган ва бу ерда  сақланаётган китобларни рўйҳатини ўқиб чиқдим.

Х асрларда сарой кутубхоналарида адабиётларни классификациялашнинг баъзи бир усуллари қўлланила бошланди ва кутубхоналарда мавжуд бўлган китобларнинг рўйҳатлари тузилган, кутубхона ичида эса меҳнат тақсимоти йўлга қўйилган.

Ғарб мамлакатларида ушбу даврларда “ бидъатга оид” адабиётларни ўқишни тақиқлаш ишлари кенг авж олди.Ўқиш ман этилган  “ воз кечилган”, “ёлғон ёзувли” адабиётларни рўйҳатлари тузилди.

Бу даврларда кутубхоначилик ғоялари, китобсақловчилар учун яратилган турли хил йўриқномалар, эслатмалар ва насихатларда  акс эта бошлади. Ўрта аср кутубхоначилик ғояларини ўзига хос характерли томони шундан иборат эдики, кутубхоналарга фақат тор доирадаги одамлар учунгина китоблар тўпланадиган жой сифатида қараш хос эди.

Китоб босишни кафш этилишидан кейин кутубхоначилик ишини бошқариш бўйича дастлабки босма асарлар пайдо бўла бошлади. Улардан дастлабкиси Франция кардинали Джули Мазарини томонидан кутубхона ташкил этиш учун таклиф қилинган теолог ва публицист Габриеля Нодэ (1627 й.)нинг “Кутубхона ташкил этиш бўйича маслаҳат”  асари эди.

Кутубхоначилик  ғояларини ривожланишидаги сезиларли бурилишлар Буюк француз революцияси (1789-1794 йиллар) даврда пайдо бўла бошлади. Кутубхоналарга “фуқоралар учун мактаб” сифатида қарала бошланди ва улар мактаб, мактабдан ташқари таълим тизимини ташкил этишда мухим рол ўйнаши зарурлиги қайд этила бошланди.

ХУIII асрнинг охири-ХIХ асрнинг бошларида жахонда кутубхонашуносликни  фан сифатида шаклланишига  асосий шарт-шароитлар пайдо бўлди: етарли даражада бой эмперик базалар йиғилди, бир қанча мухим ғоялар тасдиқланди. Буларни барчаси янги фанни асосини ташкил этиши мумкин эди.

 

 

1.2. Кутубхонашуносликни илмий ва ўқув предмети сифатида пайдо бўлиши ва шаклланиши (Х1Х аср)

Капиталистик ишлаб чиқариш формацияси олдинги формацияларга кўра кутубхоначилик иши ва кутубхонашунослик фанини ривожланиши учун жуда катта сабаб бўлди. Саноат ишлаб чиқаришини пайдо бўлиши, босма машиналарни яратилиши, қоғоз ишлаб чиқариш технологиясини санаот даражасида оммалашуви ва бошқа кўплаб омиллар кутубхоналарни таълим базалари бўлишига олиб келди.

Кутубхоналар ҳақидаги эмперик билимлар ва тушунчалар ҳамда  амалиётдаги бўлган талаблар, маълум бир илмий тизимни шаклланишини тезлаштирди ва у “кутубхонашунослик” деб номланди. Шу даврдан бошлаб иккинчи, яъний кутубхонашуносликнинг илмий ривожланиш даври бошланди. Бу даврни учта қисмга бўлиш мумкин.

Биринчи давр Х1Х-ХХ аср бошларини ўз ичига олади. Дунё бўйича кутубхонашунослик “ягона оқим” сифатида қаралган. Уни асосида жамият аъзоларига хизмат кўрсатишнинг меёърлари ва қадриятлари ётар эди. Биринчи бўлиб “кутубхонашунослик” атамасини аниқ жорий этиш лозим эканлигини мюнхенлик кутубхоначи М. Шреттингер англаб етди. У тарихда биринчи бўлиб “кутубхонашунослик” иборасини ўзини икки томлик асарида қайд этди. Асарнинг номи “ Кутубхонашуносликка оид тўлиқ тажрибалар дарслиги ёки кутубхоначининг ишини юритиш бўйича рахбарлик қилиш” деб номланган. Ушбу асар 1808 дан бошлаб, то  1829 йилгача чоп этилган. 1834 йилга келиб “Кутубхонашуносликка рахбарлик қилиш” номи билан қайта нашр этилган.

Шреттингернинг кутубхонашунослик тушунчаси хали кутубхоначилик ишидан фарқ қилмас эди. У кутубхонашуносликни амалий билимлар сифатида билар эди. Ушбу қарашлар барча чет эл кутубхонашунослигида Х1Х –ХХ асрлар бошигача сақланиб қолди. Буни натижасида  ижтимоий мазмундан холи бўлган тор технологик, амалий, амалий фан сифатида намоён бўлди.

Х1Х асрнинг охирларига келиб кутубхонашунослик фанининг амалий фандан илмий фанга айлана бошланишининг дастлабки белгилари пайдо бўла бошлади. Бу жараёнга немец кутубхонашунос олими А.Грезельнинг хиссаси катта бўлди. “Кутубхонага тегишли бўлган назарий масалалар –деб ёзади у, кутубхоначилик иши  тарихи ва алохида китоб фондлари, мустақил кутубхонашунослик фанининг предметини шакллантиради”.

Таҳминан ўша даврларда кутубхонашунослик фанини илмий фан сифатидаги таркиби ҳақидаги дастлабки қарашлар шакллана бошланди. Унда иккита бир-бирига тенг бўлган бўлимларга: кутубхоналар ҳақидаги ва кутубхона фонди ҳақидаги билимларга ажратилди. Кутубхонашуносликни китобшунослик, адабиётшунослик, библиография, қўлёзмаларни ўрганиш ва бошқа фанлар таркибига киритишга уринишлар бўлди. Буларни барчаси кутубхонашунослик фанининг предмети ва таркибини исботланмаган холда кенгайтиришга олиб келди.

Кутубхонашунослик фанининг шаклланишига кутубхоначилик иши, кутубхонашунослик бўйича  кўплаб асарларни яратилиши, дастлабки кутубхоначиликка оид журналларни ( “Серапеум”, Германияда 1840 йил; “Библиотечный журнал” АҚШ, 1876 йил;) касбий кутубхоначилик ассоциацияларини (Америка кутубхоначилик ассоциацияси, АҚШ, 1876 йил); Кутубхоначилик ассоциацияси, Буюк Британия 1877 йил), кутубхонашунослик соҳасидаги илмий марказларни, айниқса Германияда, пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқдир.

Россияда кутубхонашунослик фанини ривожлантиришга В.И.Собольшиков (1813-1872), Н.А.Рубакин (1862-1946), А.А. Покровский (1875-1954), К.И.Рубинский (1860-1930), Л.Б.Хавкина (1871-1949) ва бошқалар катта хисса қўшдилар.

Ўзбекистонда “кутубхонашунослик” атамаси Е.К.Бетгер (1877-1956), А.В.Коршун (1878-1961), В.Н.Смолин (1887-1945), Н.А.Буров (1885-1969), О.В.Маслова (1893-1980) ва бошқаларни асарларида қўлланилди.

Жахон кутубхонашунослиги оқими бўйича ривожланишда давом этаркан, ватан кутубхонашунослик фани кутубхоначилик ишини халқ таълимининг мухим қисми сифатида қаралди ва кутубхонанинг улкан маданий ўрни ва аҳолини мустақил ўқишидаги мухим ўрни қайд этиб ўтилди. Кутубхонашунослик ижтимоий-сиёсий жиҳатдан либерал-буржуа ва буржуа-демократик йўналишдаги илмий билимлар мажмуаси сифатида намоён бўлди.

Х1Х асрда дастлабки кутубхоначилик мактаблари ва курслари пайдо бўлди ва у ерда кутубхонашунослик ўқув предмети сифатида ўқитила бошланди. Ўқув предмети сифатида кутубхонашунослик  фани амалий йўналиш сифатида характерланди. Шундай қилиб Х1Х аср –ХХ аср бошларида кутубхонашунослик илмий ва ўқув дунё  предмети сифатида шаклланди ва асосан амалий йўналиш касб этди. Ушбу даврдаги кутубхонашунослик фанининг ўзига хослик шунда кўринадики, у дунё миқёсид ягона фан сифатида ривожланди.

 

 

 

3. ХХ асрда кутубхонашунослик фанининг ривожланиши ва истиқболи

Йигирманчи асрда кутубхонашуносликнинг ривожланиши-энг мураккаб ва шу билан бирга энг сермаҳсул бўлди. Ушбу асрда  “назариётчилар” ва “амалиётчилар” ўртасидаги кураш давом этди.

Кутубхонашунослик секин-аста, лекин фан сифатида ўзини мазмунига тўлиқ ва кенг миқёсда тушиниб олишга эриша бошлади.

Биринчи маротаба кутубхонашунослик фанининг ижтимоий, психологик, тарихий аспектларини очиб беришга уринишлар бўлди. (Батлер П. 1933 й.) Кутубхоначилик иши қонуниятларини шакллантиришга харакат қилинди (Ш.Р.Ранганатан 1931 й.) Кутубхонашунослик тадиқотларини мазмуни ва назарий асосларини асослаш бўйича тадқиқотлар давом этди (Й.Форстиус, Г.Лейдингер, А.Предеек, О.С.Чубарьян)

ХХ асрнинг иккинчи ярмида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Тахминан 60-70 йиллардан бошлаб кутубхонашунослик ижтимоий фан сифатида ўзини қирраларига эга бўла бошлади. Кутубхоначилик иши ва кутубхоналарга  ижтимоий нуқтаи назардан қарашда  Д.Х.Ширанинг  1967 йилда чоп этилган ( рус тилида 1973 й.) “Социологические основы библиотечного дела” асари катта роль ўйнади. Ундан кейин бир қанча бошқа асарлари ҳам кетма-кет чоп этилди.

Америка кутубхоначилик ассоциацияси (1948 й) томонидан ишлаб чиқилган “Кутубхоначилик ҳуқуқлари ҳақида билль” (Библиотечный билль о правах) (1948 й), “Оммавий кутубхоналар ҳақида ЮНЕСКО Манифести”  (1949 й), ИФЛАнинг “Китоблар хартияси” (Хартия книги) (1972 й) каби хужжатлар катта роль щйнади.  Ушбу хужжатларнинг асосий мазмуни кутубхоначилик назарияси ва амалиётида демократия ва интеллектуал озодлик принципларини жорий этишга  йўналтирилган эди.

Бир вақтни ўзида кутубхонашуносликда умумназарий масалалар, кутубхонашунослик методологияси муаммолари, унинг илмий методлари, статуси, таркиби ва бошқа масалалари ишлаб чиқилди.

  Кутубхонашунослик бўйича илмий- тадқиқотларни амалга ошириш сезиларли равишда кенгайди: Жумладан, кутубхоначилик ишларини режали ташкил этиш ва марказлаштириш, ўзаро ҳамкорлик муаммолари (Б.Н.Бачалдин, Л.М.Инькова, Н.С.Карташов, В.В.Серов, Г.П.Фонотов);кутубхоналарни ва кутубхона тизимларини бошқариш (Р.Боуден, Д.Э.Уэйнгард, А.Н.Ванеев,Н.Н.Гудков, Е.А.Фенелонов); кутубхоначилик хизмати назарияси ва методикаси ( А.Я.Айзенберг, М.Я.Дворкина, Н.Е.Добрынина, С.Г.Матлина, Б.Г.Умнов); фондни сақлаш муаммолари ( “Памят мира” ( Дунё хотираси); кутубхоначилик ишида  бозор муносабатлари ( Г.Армстронг,Ф.Котлер, И.В.Эйделмиллер, В.К.Клюев, И.М.Суслова, Г.П.Фонотов, Ж.С.Шадрина)

Ахборотни жуда тез кўпайиши натижасида вужудга келган жиддий кризис холатини чет эл кутубхонашунослиги нисбатан тезликда енгиб ўтиб, сифат жиҳатидан янги сифат даражасига чиқиб олдилар. Буни образли равишда “ кутубхонашунослик янги калитда” (Д.Х.Шира) (Библиотековедение в новом ключе”) деб ном олди. “Янги калит” кутубхона ва кутубхоначилик ишини ахборотлаштириш интерпретациясида- яъний ахборотлаштиришда амалга оширишдир.

Ҳозирда чет эл кутубхонашунослиги нисбатан ривожланган илмий институт хисобланади.Илмий марказлар тизими ташкил этилган, юзлаб миллий, регионал ва халқаро касбий кутубхоначилик ташкилотлари умумназарий муаммолар бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда, 1,5 мингдан ортиқ вақтли матбуот нашрлари, алохида китоблар, монографиялар ва ўқув қўлланмалари ва бошқалар чоп этилмоқда.

Ўзбекистонда илк илмий тадқиқот ишлари ўткан асрнинг 20-йилларидаёқ бошланганва у кутубхоначилик иши тарихини маданий қурилишнинг мухим қисми сифатида ўрганилган.Бу муаммони ўрганишга республиканинг машҳур кутубхонашунос-олими Е.К.Бетгер ўзини бир қанча ишларини бағишлаган: “Туркистон давлат кутубхонаси (1918-1922 йиллар), “ Қисқача тарихий очерк”, “Бир асрнинг тўртдан  уч қисмидаги маданий ишлар” (1870-1945 йиллар).

Республикада кутубхоначилик иши тарихини ўрганиш ишлари 60-йилларда анча фаоллашди. Ўзбек манбашунослари томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди ва унинг айрим муаммолари ўрганилди. Бу ишлар Э.А.Охунжонов, А.И.Кормилицин, А.Г.Косимова, М.А.Рахимова, Б.К.Каримовларнинг асарлари ва илмий диссертацияларида ўз аксини топд.

Республика олимлари томонидан “Китоб ва ўқиш ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялаш воситаси сифатида” мавзуси ишлаб чиқилди. Ушбу мавзу бўйича М.Я.Малишева ва Т.Х.Кимлар иш олиб бордилар. Ахолини турли қатламларига кутубхона хизмати кўрсатиш ишлари М.М.Расулов ва М.Х.Махмудовнинг диссертация тадқиқотларида ўрганилди. Алохида эътибор болалар ва ўсмирларга кутубхона-библиографик хизмати кўрсатиш ишларига бағишланди. Бу муаммолар билан Э.Й.Йўлдошов, О.Г.Шабалина, Б.И.Ғаниева, М.Ю.Сарказовалар шуғулландилар

Библиография назарияси бўйича кенг миқёсдаги ишлар М.М.Туропов, Ш.М.Шамсиев, Н.П.Шуманова,И.М.Троцкий, М. Мирзаахмедова, М.Я.Носирова, А.В.Носирова, И.В.Долгополова ва Х.Маматраимоваларнинг илмий ишларида ўз аксини топди

Ўзбекистонлик тадқиқотчилари томонидан кутубхона фондлари ва каталоглари назарияси ва амалиёти бўйича ишлар амалга оширилди.Бу ишлар билан Ю.Б.Абрамов, В.В.Соколова, М.И.Витенсон, И.И.Каттаходжаева, З.Бердиева ва бошқалар шуғулландилар

Кутубхоначилик ишини бошқариш масалалари Т.Б.Есимов, Э.Г.Исломов,А.П.Коваленко тадқиқотларида ўз аксини топган.

Ўзбекистон китобшунослик тарихи ва китоб тарихи тадқиқотларида алохида ўрнини Э.О.Охунжоновниг илмий ишлари ташкил этади. Шу билан бирга ушбу муаммолар Ф.Н.Рожинская, З.И.Есенбаев, З.Ю.Юлдашев, М.Р.Рашидовалар томонидан ҳам ўрганилган.

Кутубхона тизимлари ва алохида кутубхоналарни ахборотлаштириш, автоматлаштириш ва мехнанизациялаштириш мавзуси бўйича М.З.Якубова, М.А.Рахматуллаев, У.Ф.Каримов, А.ШГ.Мухаммадиев ва Б.А.Манноновлар илмий-тадқиқот ишлари олиб борганлар.

Илмий- тадқиқот ишлари натижаларикенг кутубхоначилик жамоатчилигига турли хил нашрлар ёрдамида: монографиялар, мақолалар тўплами, вақтли матбуотдаги мақолалар, илмий хисоботлар, илмий-амалий конференциялар тавсиялари, методик, ўқув қўлланмалари, диссертациялар авторефератлари ва бошқалар орқали етказилади.ХХ асрнинг иккинчи ярми кутубхонашунослик тадқиқотларининг умумназарий  масаларини ўрганилиши ва уларни кенгли билан характерланади.Тархий-кутубхонашунослик муаммоларига, кутубхоналарни ижтимоий ролига, кутубхонашуносликнинг хусусий қисмларини ўрганишга алохида эътибор берила бошланди.Кутубхонашунослик фани ижтимоий институт сифатида сифат жихатидан уни инфраструктураси ўзгара бошланди; йирик илмий универсал ва махсус кутубхоналарда илмий-тадқиқот бўлимлари ташкил этила бошланди. “ Советское библиотековедение” илмий-назарий  тўплами чоп этила бошланди. Ўзбекистонда  “Ўзбекистон кутубхонашунослиги” ва “Бетгерхонлик ўқишлари” тўпламлари ташкил этилди. Илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни аспирантура ва докторантура  тизимлари жорий этилди.Замонавий кутубхонашуносликнинг асосий ўзига хослиги-уни янги ва ягона умуминсоний қадриятлар методологияси асосида ривожланишидир. Ушбу вазифаларни мувоффиқиятли хал этилиши кутубхоначилик фанини ҳозирги ахборот-кутубхона фаолиятини улкан ахборот индустриясининг бир қисми сифатида қараш орқали, ўзини асосий назарий масалаларини  янги сифат кўрсаткичларида хал этишга боғлиқдир.

 

 

2-боб. Замонавий кутубхонашунослик фанининг моҳияти, вазифалари ва тузилмаси.

2.1.Кутубхонашуносликнинг фан сифатидаги мохияти

2.2.Кутубхонашунослик фанининг вазифалари                                           

2.3.Кутубхонашунослик фанининг тузилмаси

 

2.1.Кутубхонашуносликнинг фан сифатидаги мохияти

Вопрос о сущности библиотековедения, его функциях и структуре актуален и в настоящее время. Однако теперь он должен решаться с учетом реалий глобального процесса, получившего емкое название "информатизация общества". Если ранее жизнь и прогресс человечества зависели в основном от материального производства, то теперь они невозможны без максимального использования информации во всех ее видах. Библиотечное дело все более превращается в одну из мощных и важнейших отраслей индустрии информации.

С учетом этих изменений преобразуется и библиотековедение. Оно постепенно переходит на нетрадиционный путь развития, все более превращаясь в науку, призванную разрабатывать теоретическое обеспечение эффективного развития и функционирования библиотечного дела как отрасли индустрии информации.

2.1.Кутубхонашуносликнинг фан сифатидаги мохияти

Внутренние основа, содержание, смысл и суть библиотековедения, т.е. его сущность, - фундаментальный и дискуссионный вопрос, характеризующийся довольно разноречивым спектром взглядов ученых.

Самая общая постановка задачи определения сущности библиотековедения сводится к тому, чтобы за видимостью (явлением) библиотековедения распознать его сущность - совокупность всех необходимых сторон и связей (законов), свойственных вещи, взятых в их естественной взаимозависимости, в их жизни.

Наиболее точно сущность науки выражает ее предмет, который указывает, какой именно аспект (часть, срез) объекта изучается данной наукой. Многие поколения ученых не смогли решить окончательно смысл понятий "объект" и "предмет" библиотековедения.

Объект библиотековедения - это то, что противостоит субъекту (библиотековеду) в его познавательной деятельности. По поводу того, что считать объектом библиотековедения, в мире нет единой позиции. В большинстве случаев объектом библиотековедения называется библиотечное дело. Следовательно, прежде всего, необходимо выяснить сущность библиотечного дела как объекта библиотековедения.

Анализируя существующие в мире мнения по этому вопросу, можно выделить, по меньшей мере, шесть концепций библиотечного дела.

Первая - распространенная в стране и за рубежом - эпистемологическая ("знаниевая"), которая видит существо библиотечного дела в оперировании знаниями.

Вторая - функционально-технологическая, согласно которой библиотечное дело представляет собой лишь совокупность процедур комплектования фондов, их организации и обслуживания читателей.

Третья - социально-функциональная, соответственно которой библиотечное дело трактуется как область информационной, культурно-просветительской и образовательной деятельности.

Четвертая - институциональная, сводящая библиотечное дело к совокупности библиотек, имеющихся на некоторой территории.

Пятая - это информационная, по которой библиотечное дело есть одна из областей информационной деятельности.

Шестая - считает библиотечное дело подсистемой документных коммуникаций.

Парадоксальность ситуации заключается в том, что все перечисленные концепции до известной степени верны, ибо отражают те или иные стороны библиотечного дела. И в то же время ни одна, из них, (кроме пятой) не может претендовать на истинное определение сущности библиотечного дела.

К выработке правильного понимания объекта библиотековедения рациональнее приступить с комплексных позиций системного подхода. Ведь библиотечное дело представляет собой одну их типичных форм человеческой деятельности. Поэтому в нем можно выделить, по меньшей мере, три основополагающих составных элемента:

1.     предмет труда;

2.     субъект труда;

3.     посредник труда.

1. Предмет труда. Библиотеки имеют дело с документированными знаниями, произведениями печати, документами, данными, сведениями, сообщениями в виде информации. Значит, важнейшим элементом объекта библиотековедения является не информация вообще, не в форме документа вообще, а только информация, объектированная именно в виде публикации, причем обычной (книга, статья) и нетрадиционной (диск, лента). Форма публикации исторически менялась: от глиняных табличек, папируса до "электронного" издания. Содержание и сущность публикации не менялись никогда. Ими в течение всей истории оставалась и остается информация.

2. Субъект труда. Вторым элементом трехзвенной системы, образующей объект библиотековедения, является субъект труда, т.е. читатель (потребитель информации, абонент, пользователь). Сама по себе информация, без использования, какой-либо ценности или значения не имеет. Информация в библиотечном деле, как в социальной системе, является не самоценностью, не самоцелью, а предметом труда, предметом потребления и использования.

Пользователь и опубликованная информация составляют ключевую подсистему объекта библиотековедения. Сущностью этой подсистемы является разнообразное взаимодействие человека и информации. Особенность указанного взаимодействия - его индивидуально организованный характер. Библиотека обслуживает не посетителя вообще, а конкретного пользователя, конкретной, соответствующей его индивидуальным потребностям информацией. Это и дает основание говорить о данной подсистеме, как о специфической подсистеме глобальной информационной системы. Приоритет человека (читателя) дает основание для вывода, что библиотечное дело не только информационная, но и социальная наука.

3. Посредник труда. Третьим элементом объекта библиотековедения следует считать библиотекаря (посредника труда). Ведь, образно говоря, информация и читатель представляют собой два противоположных берега одной и той же реки информационной области общественного бытия. Нужен мост, соединяющий эти берега. Именно эту функцию и выполняет библиотекарь.

Библиотекарь - это сущностный и вечный элемент всякой библиотеки, в том числе и библиотеки типа "Видеотека" или "Интернет". Это объясняется тем, что некоторые интеллектуальные операции, осуществляемые им, в большинстве случаев не могут быть выполнены машиной. Итак, центральный объект библиотековедения - это органически целостная, динамичная, системная триада, состоящая из следующих элементов: 1) информация в виде публикаций; 2) читатель; 3) библиотекарь.

Эта триада имеет основополагающее, фундаментальное значение для правильного понимания существа объекта библиотековедения. Она представляет собой наиболее общую логическую структуру, характеризующую сущность любой библиотеки. Системная совокупность таких структур образует библиотечное дело. Разумеется, библиотечное дело как объект библиотековедения не сводится лишь к этой триаде. На самом деле оно представляет собой более сложное, более многоплановое системное явление. Так, в поле зрения библиотековедения находится и книга, но только как одна из разновидностей публикаций (скажем издательский процесс - предмет изучения книговедения), и вопросы, связанные с библиотечными зданиями, их оборудованием, средствами компьютеризации, и сохранность фондов (биологическая, химическая, физическая). Но библиотековедение не изучает их специально, а лишь использует данные других наук с точки зрения их рационализации в библиотечном деле.

Принципиально важное  значение для определения сущности библиотековедения имеет такая категория, как предмет.

Предмет - это некоторая целостность, выделенная из объекта, которая изучается только библиотековедением.

Именно поэтому он считается важнейшим признаком самостоятельности библиотековедения, определенности его границ, научного содержания и т.п. Он же служит инструментом как размежевания с другими науками, так и установления с ними внутренних и внешних связей.

Вопрос о предмете библиотековедения не получил должного освещения  в специальной литературе, высказывались разные точки зрения и взгляды, как "выявление и исследование закономерностей и принципов формирования и развития библиотечных систем". Но это скорее не предмет, а задачи библиотековедения.

Предметом библиотековедения являются не законы и принципы, а обеспечиваемое библиотекарем массовое по масштабам явления, индивидуальное по форме реализации взаимодействие читателей с информацией в виде публикаций.

В центре предмета библиотековедения находится взаимодействие читателей с информацией, зафиксированной в виде публикаций, но это взаимодействие обеспечивается библиотекарем. В таком ракурсе предмет изучает ни одна из известных наук. (Для книговедения предмет - книга, архивоведения - документ, библиографоведения - библиографическая информации) и т.д.

Предмет библиотековедения иногда отождествляется с самим библиотековедением, но и это не правомерно. Библиотековедение, будучи научным феноменом, на самом деле представляет собой теоретическое воспроизведение предмета в форме научного знания, т.е. законов, принципов, теорий, понятий и т.д.

Отсюда, библиотековедение - это научная дисциплина общественного цикла, изучающая законы, принципы, теории, отражающие его предмет. Именно в этом и есть сущность библиотековедения как научной дисциплины.

 

 

 

 

2.2.Кутубхонашунослик фанининг вазифалари                    

Прежде всего, надо провести различие между функциями библиотековедения и библиотечного дела, потому что иногда их ошибочно отождествляют.

Библиотековедение - это наука, это нечто идеальное, наконец, это система знаний, процесс познания, относительно небольшой социальный институт.

Библиотечное же дело - это практика, это нечто материальное, область общественного разделения труда, наконец, одна из ветвей гигантской системы информационного обеспечения общества.

Но библиотековедение и библиотечное дело теснейшим образом связаны друг с другом. Библиотековедение изучает библиотечное дело, а библиотечное дело является областью приложения научного знания.

Функции библиотековедения и библиотечного дела различны. Для библиотековедения характерны два типа функций, свойственные и другим наукам. К первому относятся собственно научные, т.е. функции, которые напрямую на социум не влияют; ко второму - социальные, т.е. функции, в которых выражается воздействие данной науки на общество.

Среди собственно научных функций библиотековедения доминирующее значение имеет познавательная функция. Она обладает двоякой направленностью. Первое и главное направление - изучение, познание, исследование, решение проблем библиотечного дела, а второе - само осмысление библиотековедения как научной дисциплины, его исследование как изнутри, так и извне.

На основе познавательной - главной функции в качестве вторичных, производных выявляются: объяснительная (объясняет, что составляет сущность данного явления), предсказательная (помогает предвидеть события, будущее библиотечного дела), систематизирующая (библиотековедение - одна из древних наук, изначально придающая значение классификации, систематизации, организации и упорядочению информации).

Библиотековедение, взаимодействуя с различными сферами жизни человека и общества, выполняет также и определенные социальные функции.

Принято считать, что это:

-культурно-воспитательная, которая есть частное выражение общего свойства науки как действенного фактора развития всей человеческой культуры, научного мировоззрения, общественного сознания. Отчетливо эта функция проявляется в разделе "библиотечное обслуживание".

-Практически-действенная функция - модернизирует, обновляет библиотечное дело, систему библиотечного обслуживания.

-Функция социальной силы, в центре которой - гуманизм, претворяясь в жизнь через библиотечное дело, он способствует "очеловечиванию" общества, утверждению гуманистических основ общественного строя, преодолению античеловеческих взглядов, концепций, установок.

Таким образом, библиотековедение - это многофункциональная наука, воздействующая, прежде всего, на библиотечное дело, а через него на общество, это система научных знаний, способных стать одной из производительных сил общества.

 

 

2.3.Кутубхонашунослик фанининг тузилмаси

Структура библиотековедения, его строение и внутренняя форма организации - это прочная, относительно устойчивая связь и взаимодействие элементов, сторон, частей библиотековедения как целого.

Возможны несколько совершенно различных подходов к структурированию библиотековедения. Наиболее общий из них - науковедческий, согласно ему выделяются: I) научные законы; 2) научные принципы; 3) научные теории; 4) методы исследования; 5) понятийный аппарат; 6) гипотезы; 7) факты, данные наблюдений и опытов.

В этой системе нашли отражение как главные характеристики науки вообще, так и конкретные особенности библиотековедения в частности.

Помимо указанного существуют еще два различных подхода, при первом библиотековедение структурируется как научная дисциплина, при втором - как учебная.

Как научную дисциплину можно условно построить такую структуру библиотековедения:

1. Общетеоретические основы библиотековедения.

2. Теория формирования библиотечных информационных массивов.

3. Теория библиотечных информационно-поисковых систем.

4. Теория библиотечного обслуживания потребителей.

5. Теория управления библиотечным делом.

6. История библиотечного дела и библиотековедческой мысли.

Как учебный предмет отечественное библиотековедение состоит из разделов:

1.     Теория и история библиотечного дела;

2.     Ресурсы документов;

3.     Аналитико-синтетическая обработка документов;

4.     Обслуживание потребителей;

5.     Библиотечный менеджмент, библиотечный маркетинг;

6.     Основы делопроизводства;

7.     Управление библиотечным делом;

8.     История библиотечного дела в Узбекистане и за рубежом;

9.     Общее документоведение.

Эта структура дополняется различными дисциплинами специализаций: психология читателя и чтения, автоматизация рабочих мест, библиотечная реклама и др.

Теоретические основы библиотековедения помогают раскрыть и познать общие принципы, законы и закономерности многообразного процесса организации накопленных в обществе книжных богатств и иных источников информации, составляющих теоретическую и методологическую основу библиотековедения и библиотечного дела.

Таким образом, наиболее важными характеристиками современного библиотековедения являются его сущность, функции и структура.

По своей сущности библиотековедение - зрелая научная дисциплина общественного цикла, изучающая теоретические основания социального функционирования информации, зафиксированной в виде публикаций, через библиотечное дело. Это многофункциональная наука, оказывающая влияние не только на область библиотечного дела, но и -посредственно - практически на все сферы духовного и материального производства.

Библиотековедение - сложно структурированная система научного знания, все элементы которого служат достижению высоких социальных, гуманных по своей сущности целей библиотечного дела. Это такая система знаний, которая постоянно развивается, обогащается, изменяется, переходя от изучения сущностей одного порядка к сущностям другого, более высокого или более общего порядка. Момент стабильности в этой науке относителен, момент развития - абсолютен.

     

 

3-боб. Кутубхонашунослик фанининг методологияси ва  методлари

3.1. Кутубхонашунослик фанининг методологияси.

3.2.Кутубхонашунослик фанининг методлари( илмий усуллари)                        

3.3.Кутубхонашунослик  илмий тадқиқотларини ташкил этиш.        

 

3.1. Кутубхонашунослик фанининг методологияси

 

Фан дунё ҳақидаги назарий жиҳатдан тизимлашган билимлар йиғиндиси. Фаннинг асосий вазифаси ўзи ўрганаётган нарса ва ҳодисаларнинг тараққиёт қонунларини очиб беришдан иборат. Инсоният тараққиёти жараёнида вужудга келадиган ҳар қандай фан ўз предмети ва тадқиқот усулларига эга. Ҳар бир фан назарий жиҳатдан тизимлашган билимлар йиғиндиси сифатида тадқиқот жараёнида хилма-хил илмий усуллардан фойдаланади.

         Кўпчилик фанларда қўлланадиган усуллар умумий усул дейилади.Умумий усул қўлланиши доирасига кўра умумий, лекин ўз махсус вазифасига эга.Шунинг учун билиш методологияси бизга билишнинг умумий усули ва тафаккур усулини ривожланиш қонунларини асослаб беради. Ҳар бир аниқ фаннинг ўзи қўллайдиган хусусий усуллари асосида билим системаси чуқурлашиб борса, умумий усулни татбиқ қилиш орқали эса билиш доираси янада кенгайиб боради.

Кутубхонашунослик методологияси деганда энг умумий, бошланғич, билишнинг асосий тамойиллари ва воситалари, назарий фаолиятни ташкил этиш ва яратиш, шунингдек ушбу тизим ҳақидаги билимлар тушунилади.

Собиқ совет кутубхонашунослигида ўн йиллар мобайнида фаннинг методологияси сифатида “билишнинг  марксизм-ленинизм назарияси” илмий билимларнинг ривожланиши қонуниятларини ўрганишни асоси  хисобланар эди. Кутубхонашуносликнинг янги манбалари, методологик асос сифатида қуйидагиларни тавсия этмоқда:

Билиш жараёнини ўрганишга ёндошган дунё фалсафаси;

Мантиқ илми;

Кутубхонашуносликнинг хусусий қонунлари ва тамойиллари

Ҳар бир назариётчи ва амалиётчи ўз фаолиятида нафақат ўзини касбий кутубхоначилик билимларига суяниши, шу билан бирга кутубхонашунослик методологиясининг умумий ва хусусий томонларидан хабардор бўлиши керак.

Кутубхонашуносликнинг умумий методологиясида мухим ўринни фалсафа эгаллайди. У табиат, жамият ва фикрлашнинг энг умумий, асосий қонуниятларини ўрганади. Жуда улкан  фалсафий билимлар ичида кутубхонашунослик учун методологик жиҳатдан  энг мухим ва аҳамиятлиси бу билиш назариясидир ( гносеология).Кутубхонашунослик методологик нуқтаи назардан, объектив дунёни “ахборот-кутубхона фаолияти” деб номланувчи универсал билиш фаолиятининг нисбатан  унча катта бўлмаган бир бўлагидир.

Диалектиканинг асосий қонунлари ва тамойиллари, фалсафий категориялари  кутубхонашунослик учун  методологик жихатдан асосий негиз сифатида аҳамиятлидир.  Диалектика («танлайман»— деган юнон сўзидан олинган)

а) “Қарама- қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни” - диалектика қонунлари ичида марказий ўринни эгаллайди. Бу қонунга мувофик ҳар бир нарса бир-бири билан узвий алоқада бўлган ва бири иккинчисини истисно этувчи қарама-қарши томонларга, кучларга эга. Бу қарама-қарши томон ва кучлар ўртасидаги кураш тараққиётнинг манбаини ифодалаб, эскининг йўқолиши ва янгининг пайдо бўлишига олиб келади.

Маълумки, нарсалар турли-тумандир. Ҳамма томонлари билан айнан ўхшаш бўлган икки нарсанинг ўзи йўқ. Нарсаларнинг тафовут даражаси ҳам бир хил эмас: муҳим ва номуҳим тафовутлар мавжуд.

Нарса ва ҳодисалардаги тафовутлар қарама-қаршиликлар асосини ташкил этади.

Ушбу қонун ахборот-кутубхона фаолияти назарияси ва амалиётига тўлиқ тадбиқ этилади. Агар ахборот-кутубхона фаолияти бўлмаса, кутубхонашунослик фани ҳам бўлмайди, ёки кутубхонашунослик фанисиз ахборот-кутубхона  фаолияти ҳозирги замонавий холатга кела олмас эди. Лекин, улар қандайдир холатда бир- бирига қарама –қаршидир, яъний-кутубхонашунослик- бу мавҳум, ахборот-кутубхона фаолияти-бу моддий, бор бўлган фаолиятдир. Шу билан бирга улар улар ўртасида ўзаро фаолият юритади, бир-бирии тўлдиради: ахборот-кутубхона фаолияти кутубхонашунослик ғоялари билан бойитилади, кутубхонашунослик фани эса ахборот-кутубхона  фаолиятининг  илғор амалиёти билан тўлиб боради.

б) “Миқдор ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни” -диалектиканинг асосий қонунларидан биридир. Бу қонуннинг моҳияти шундан иборатки, нарса ва ҳодисалардаги сезиларли бўлмаган миқдорий ўзгаришлар аста-секин тўплана бориб, тараққиётнинг маълум бир босқичида меъёрни бузади ва сакраш йўли билан туб сифат ўзгаришларига олиб келади.

Моддий оламдаги хилма-хил нарса ва ҳодисалар бир-биридан ўз сифати билан ажралиб туради.

         Сифат — нарсаларнинг ички муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигидир. Сифат нарса қандай бўлса, уни шундайлигича аниқлаб беради. Нарсаларнинг сифати эса уларнинг хоссалари орқали намоён бўлади.

         Хосса нарса сифатининг бошқа нарсалар билан ўзаро алоқадорлигидаги ташқи намоён бўлишидир. Биз нарсаларнинг ички сифатини маълум бир хоссаларда намоён бўлиши орқали биламиз. Масалан, металл зичлик, сиқувчанлик, иссиқлик, ўтказувчанлик,чўзилувчанлик каби хоссаларга эга. Сифат — жисмнинг барча хоссаларини биргаликда боғловчидир. Демак, сифат нарсанинг умумийлигини, яхлитлигини унинг нисбий барқарорлигини, бир-бирига ўхшашлигини ифодалайди. У кенг маънода нарсаларнинг турли-туман хоссалари йиғиндисидир.

Лекин сифат ва хосса айнан бир хил маънодаги тушунчалар эмас. Сифатнингўзгариши муқаррар суръатда хоссанииг ўзгаришига олиб келади, бироқ хоссанинг ўзгариши ҳар доим сифатнинг ўзгаришига, таъсир этавермайди, айрим хоссалар нарсаларнинг сифатига, таъсир этмасдан йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Миқдор ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни асосида кутубхонашунослик  ва ахборот-кутубхона фаолиятини харакати ва ривожланишини тушунтириш мумкин. Кутубхонашуносликда, барча фанлар каби, сифат ўзгаришлари нисбатан секинлик билан, ҳар доим ҳам сезиларли бўлмаган тарзда амалга ошади. Булар миқдор ўзгариши натижасида бўлади. Масалан, қадимда кутубхоналар сонини ошиши натижасида, кутубхонашунослик ғояларини пайдо бўлишига олиб келди. Кутубхонашунослик ғоялари эса аста- секин янги сифат ўзгаришларига, кутубхонашуносликга ўтди. Кутубхонашуносликнинг кейинги тараққиёти эса шу қонун асосида бормоқда.

в) “Диалектиканинг инкорни  инкор қонунининг” қонунига мувофиқ объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Бироқ эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади. Ривожланиш бурама шаклда, маълум нисбий такрорланишлар асосида, оддийдан мураккабга, пастдан юқорига қараб боради.

         Дунёда ҳеч бир соҳада ўзининг илгариги яшаш шаклларини инкор этмайдиган ривожланиш содир бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир жараён инкор қилиш жиҳатига эга. Ички зиддиятлар туфайли тараққиёт жараёни эртами-кечми эски нарсанинг емирилишига ва янги нарсанинг вужудга келишига олиб келади. Бу янги нарса эскининг ўрнини эгаллаб, ундаги ижобий нарсаларни сақлаб қолган ҳолда янада юксакроқ, илғор ҳолатни ифодалайди. Шундай қилиб, тараққиёт бир-бирини алмаштириб турадиган босқичлардан иборат бўлиб, бир босқич иккинчи босқич томонидан, иккинчиси эса учинчиси томонидан инкор этилади

 Кутубхонашуносликнинг тарихи, ҳозирги холати ва истиқболини, машхур файласуф В.Ф.Гегел томонидан яратилган ривожланиш учлиги:- тезис- антитезис (қаршитезис) -синтез қонун асосида кўришимиз мумкин. Замонавий кутубхонашунослик фанимиз- бу тахминан 1917 йилдан 1990 йилларгача бўлган кутубхонашуносликнинг антитезисидир. Эртами, кечми у синтез босқичи билан алмашади ва ахборот-кутубхона  фаолиятида чуқур ўзгаришларга олиб келади.  Келгусидаги ривожланиш босқичлари ҳозирги ғояларни инкор қилиш  асосида янги ғояларни яратади. Лекин бу ғоялар, янги сифат ўзгаришида намоён бўлади.

Шундай қилиб, диалектика қонунлари кутубхонашуносликнинг нафақат тарихи, ҳозирги холати ва истиқболини тушунтириб берибгина қолмасдан, уни янада рационал ривожлантиришга ундайди.

Методологик нуқтаи назардан кутубхонашунослик учун  фалсафий категориялар, ҳам мухим аҳамиятга эга. Фалсафий категориялари — объектив дунё энг умумий қонунлар тараққиётининг инъикосидир. Барча фалсафий категориялар объектив дунё қонунлари инъикоси бўлгани учун объектив мазмунга эгадир;

         Фалсафий категориялар энг умумий тушунчалар сифатида инсон фикри шакллари бўлиб, шу тахлитда улар мантиқий мазмунга ҳам эгадирлар. Категорияларнинг мазмуни деганда инсон тафаккурининг нарса ва ҳодисалар мохиятига кириб бориши, унинг чуқурлашув даражаси кўзда  тутилади.

         Фалсафий категориялари илмий билишда мухим методологик вазифани бажаради. Объектив дунё ҳодисаларининг энг умумий қонунлари ҳаракатини ўрганиб, бир томондан, нарсаларнинг моҳиятини чуқурроқ ва тўлароқ билишга ёрдам беради, иккинчи томондан, объектив дунёдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида янги билимлар олишга ва тўплашга сабаб бўлади.

         Шунингдек, улар ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларни тўғри акс эттирганликлари ҳамда уларни ўзаро боғлиқ ва ривожланишда деб билганликлари учун билиш ҳаракатининг энг умумий усули вазифасини бажаради.

         Фалсафий категориялари фақат мавжуд нарсалар ҳақидагина эмас, балки келажакда мавжуд бўлиши керак бўлган нарсалар ҳақида ҳам ахборот беради. Шу асосда улар янги билимларни эгаллаш манбаи бўлиб хизмат қилади. Буларнинг ҳаммаси диалектик материализм категориялари ўзларининг гносеологик табиатига кўра бевосита амалиётга айланиши мумкинлигини исбот қилади;

         Фалсафий категорияларининг шаклланиши ва ривожланиши асосида инсон моддий, ҳиссий фаолиятининг йиғиндиси бўлган амалиёт ётади. Бу ерда инсон назарий ва амалий фаолиятининг бирлиги яққол намоён бўлади.

Баъзи бир фалсафий категорияларга тўхталиб ўтамиз:

Яккалик — алоҳида сифат ва миқдор аниқлигига эга бўлган нарса, ҳодиса ва жараёндир.

Умумийлик- деганда объектив реалликнинг барча  нарса ёки ҳодисалардаги объектив мавжуд бўлган  хоссалар ва белгиларнинг мажмуи, улар ўртасидаги алоқа муносабатларнинг ўхшашлиги тушунилади;

Хусусийлик -шундай нарса ёки ҳодисалар гуруҳидирки, улар маънода умумий бўлса-да, лекин ундан ҳам умумийроқ маънода бошқа бир гуруҳга киради ва бу гуруҳда у алоҳидалик у яккаликдир, бутуннинг қисмидир.

Моҳият — ҳодисанинг ичида яширинган моддий оламнинг турли-туман ҳодисаларида юз берадиган чуқур нисбий барқарор алоқаларни ифодалайдиган воқеликнинг ички томонидир.

Ходиса - моҳиятнинг у ёки бу ҳолда учратилишини ифодаловчи объектив воқеликнинг ўзгарувчан, ҳаракат хусусиятларига, белгиларига бой бўлган томонидир.Нарсаларнинг моҳиятига сингиб бориш нарса ва ҳодисалар

ривожланишининг қонуниятларини аниқлашга имкон беради.

Қонуният -якка қонунлар мажмуасидан иборат бўлиб, воқеликдаги нарса ва ҳодисалар жараёнларининг умумий ривожланиш йўналишларини белгилайди. Шунинг учун ҳам табиат ва жамият тараққиёти қонуниятларини билиш катта илмий ва амалий аҳамият касб этади. Маълумки, қонунларни билиш кишиларнинг мақсадга мувофиқ фаолиятининг асосидир, у ҳозирда рўй бераётган воқеаларни чуқурроқ тушунишга ва уларнинг келажакдаги ривожланиши йўналишларини олдиндан кўра билишга ёрдам беради.

Мазмун — муайян нарса ва ҳодисаларни тавсифловчи ички элементлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат.

Шакл эса мазмунни ифодалаш усули, ташкил этувчисидир. Масалан, атомнинг мазмуни шуни ташкил этган -элементар заррачалар ва уларнинг ҳаракатидан, атомнинг шакли эса бу элементар заррачаларнинг жойлашиш тартиби ва тузилмасидан иборат.

Элемент (таркибий қисм) - бу ўзаро алоқада бўладиган бир бутун тизимни ташкил этувчи нарса ва ҳодисаларнинг таркибий қисми. Нарсанинг тузилиш, бутунни ташкил қилган элементларнинг боғланиш усули, қонуни, доирасидаги муносабатлар тизимидир. Тузилиш тушунчаси тизимнинг турғунлигини, турли ташқи ва ички жараёнларга нисбатан бузилмаслигидир.

 

Кутубхонашуносликнинг хусусий методологияси кутубхонашуносликнинг ўз тамойиллари ва ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш қонуниятларини қайд этиб ўтади.

 

Кутубхонашунослик тамойилларига:

Билимни, ахборотни ҳамма учун эркинлиги;

Фойдаланувчилар қизиқишини устунлиги;

Ахборот-кутубхона фаолиятини тизимлилиги;

Ахборот-кутубхона фаолиятида марказлаштириш ва номарказлаштиришни биргаликда олиб борилиши;

Ахборот-кутубхона фаолиятини мувофиқлаштириш ва кооперациялаш;     

Ахборот-кутубхона фаолиятини давлат-жамоатчилик характери;

Ахборот-кутубхона тизимларини шакллантириш қонуниятлари;

Ахборот-кутубхона фаолиятини тизимли ривожлантиришнинг объектив характери;

Ахборот-кутубхона муассасаларини биргаликдаги фаолияти –уларни шакллантириш ва ривожлантиришни асоси сифатида;

Ахборот-кутубхона тизимларини динамиклиги ва бошқалар.

Кутубхонашуносликда мухим ўринни тушунчалар-терминлар эгаллайди. Лекин кутубхонашуносликнинг  "Тушунчалар аппарати" хозирга қадар тўлиқ ишлаб чиқилмаган, баъзи қўлланилаётган тушунчаларда  аниқлик, мазмун, ҳар доим ҳам тадқиқотчилар томонидан бир хилда қўлланилмайди. Масалан, “ўқишга рахбарлик қилиш” тушунчаси “мулоқат” тушунчаси билан, “ғоялаштириш”- “миллий ғоя” билан, “китоб-китобхон-кутубхоначи”, “чоп этилган ахборот-фойдаланувчи-кутубхоначи” деб талқин этилмоқда. 

 

3.2.Кутубхонашунослик фанининг методлари( илмий усуллари)

Кутубхонашуносликнинг илмий методикаси – ушбу фан олдида турган муаммоларни ўрганиш учун фойдаланиладиган усуллар мажмуасидир.

Усул — илмий билишнинг таркибии қисми бўлиб, унинг объекти, таҳлил мавзуи, тадқиқот вазифалари, уларни ҳал этиш учун зарур бўлган воситаларни ифодалайди.

Илмий усул илмий билиш жараёнида қўлланиладиган мавҳум билиш йўллари ҳамда воситаларини ифодалайди. Илмий билиш усули инсон амалий фаолияти негизида юзага келади.

Кутубхонашунослик усуллари фойдаланилишига кўра умумий илмий ва хусусий илмий усулларга бўлинади. Ўрганиладиган аспектларга кўра барча усуллар сифат ва миқдорий усулларга бўлинади.Шунингдек сифат-миқдор методларига ҳам бўлинади.Билишнинг умумилмий усуллари деярлик барча фанларни тадқиқ қилишда қўлланилади, лекин улар кутубхонашунослик тадқиқотларида баъзи бир ўзгаришлар орқали қўлланилади. Ҳозирги замон илмий билиш жараёнида, шу билан бирга кутубхонашуносликда қуйидаги умумилмий усуллар кенг қўлланилади:

Кузатиш — воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни муайян мақсадга мувофиқ қаратилган ҳиссий билиш усулидир. Кузатишнинг қай даражада бўлиши қўйилган мақсаднинг аниқлигига, кузатилаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида олдиндан билишга эга бўлишга боғлиқдир. Кузатиш усулида нарса ва ходисалар уларни табиий шароитда қандай бўлса шундай холда кузатилади. Бевосита ёки билвосита кузатиш, доимий ёки вақти-вақтида кузатиш, зарурият юзасидан тўлиқ ёки баъзи қисмлар кузатилиши мумкин. Кузатиш учта асосий вазифани бажаради: 1) эмперик ахборот билан таъминлайди 2) фараз ва назарияни текширади 3) олинган натижаларни ҳаққонийлиги ва мослигини текширади.

         Ўлчаш — билиш жараёнида нарсанинг миқдор тавсифномасини аниқлаш усулидир. Ўлчов одатда ўрганилаётган предметни қайд этилган хосса ва белгиларга эга бўлган бошқа -бир предмет билан нисбатлаш йўли орқали амалга ошилади. Ўлчаш усули орқали предметларнинг хоссаларини, маслан, мустаҳкамлигини, мураккаблигини ва бошқа томонларини аниқлаш мумкин.

Таққослаш —  бир нарса ёки ҳодисанинг иккинчи бир нарса ёки ҳодисадан фарқли ва ўхшаш томонларини ҳамда уларнинг муносабатларини ўрганиш усули ҳисобланади.Таққослаш билиш фаолиятида татбиқ қилинадиган усул бўлиб,билимларнинг шаклланиши, ривожланишида алоҳида бир босқичдир. Объектив реалликдаги нарса ва ҳодисаларни “қайта ўрганиш” жараёнида маълум бўлган билимлар, амалий бажарилаётган вақтда олинган билимлар билан тақкосланади. Изланувчи аввалги маълум билимларга таянган холда изланаётган объектга хос бўлган ўхшаш ва фарқли томонларни таққослаш орқали аниқлайди (масалан,электрон каталогда ахборотни қидиришда  ЭХМ символларини таққослаш).

Эксперимент — тажрибада синаб кўриш орқали фанда ҳодисаларни билиш фаолиятида тадқиқ қилиш, ўрганиш усули ҳисобланади. Эксперимент кузатишга қараганда юқорироқ даражадаги билиш усулидир. Эксперимент объектини тегишли тажриба мосламаларини татбиқ қилиш орқали объектга таъсир кўрсатиш, изланувчи эксперимент усулни қўллаш орқали ўзини қизиқтирган объектнинг томонларини ўрганиши учун унга фаол таъсир кўрсатади, бунинг учун сунъий шароитлар яратади, шу шароитда текшириш олиб боради, маълумотлар тўплайди.

Эксперимент усули ҳодисаларнинг муҳим белгилари ва хусусиятларини, уларнинг бошқа нарса ва ҳодисалар билан муносабати, алоқа ва боғланишларини чуқурроқ ўрганишга имконият яратади. Бу усул изланувчига табиий шароитда кузатиш орқали ҳосил қилиш мумкин бўлмаган билимларни олиш имкониятини беради. Кузатиш эксперимент билан узвий боғланган. Илмий тадқиқотнинг соҳаларига қараб, тадқиқ қилинувчи предметларнинг табиатига  қараб экспериментлар турлича бўлиши мумкин: фикрий эксперимент(назарий), қидирув, сифатли, миқдорий, йирик маштабли, локал ва х.к. ҳам бўлиши мумкин. Сўнгги йилларда ижтимоий ходисаларни ўрганишда эксперимент усулининг зарурлиги ўрганиб чиққанлиги ва қўлланилаётганлиги таъкидланмоқда .

Биз кўриб чиққан билиш усуллари деярли билимнинг эмпирик далилларга хос бўлган усуллардир. Объектни фақат тажрибада эмас, балки бевосита мавҳум тафаккур йўли билан ҳам хосил қилиш мумкин:

Абстракция (мавҳум тасаввур)— ҳодиса, нарсанинг хоссаларини, муносабатларини тараққиёт босқичларини фикран билиш усулидир. Абстракция  усули анализ (таҳлил қилиш) ва синтез (умумлаштириш)  лашни  ўз ичига олади. Анализ ва синтез дунёни билиш воситаси жараёнида ишлатиладиган ўзаро бир-бири билан боғланган  усуллардир.

Анализда - ўрганилаётган нарса ва ҳодиса, фикр - майда бўлакларга, яъни элементларга бўлинади  ва улар ўртасидаги боғланишлар, ўзаро муносабат ва таъсир ўрганилади. Таркибий қисмларни синтез қилиш учун анализ қилинади. Элеменларни яна қайтадан бирлаштирганимизда анализ натижалари ўрганилади. Инсоннинг атрофини ўраб турган объектив борлиқ мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, аниқ нарса ва ҳодисалардан иборат. Улар хилма-хил хусусият ва сифатларга эга. Шу кўп қиррали, мураккаб нарса ва ҳодисаларни ўрганиш ва билиш, улар тўғрисидаги тушунчаларимизни чуқурлаштириш учун шу нарса ва ҳодисаларни таркибий қисмларга ажратиш анализ қилиш керак. Кутубхонашуносликда хаёлан анализ қилиш, синфларни, янада майда синфларга бўлиш, автоматик анализ, математик анализ ва бошқлар қўлланилади. Лекин бу усул билан шу нарсаларни тўла билиш мумкин эмас, шунинг учун у синтез йўли билан тўлдирилади.

Синтез - анализнинг натижаларига суяниб, нарса ва ҳодисаларнинг бир бутун сифатини ўрганади. Синтез анализ натижасида фикран бўлинган элементларни қайтадан тиклаш, уларни бирлаштириш, илгариги яхлитликни фикран вужудга келтириш усулидир.

(масалан ахборот-кутубхона фаолияти).Анализ тадқиқот жараёнида билишнинг тайёргарлик кўриш босқичи ҳисобланса, синтез уни якунлайди. Анализ ва синтез натижасида умумий тушунча, муҳокамалар таркиб топади, улар ёрдамида ўрганилаётган сифат ва муайян қонуниятлар аниқланади, шаклланади.

 Индукция ва дедукция ақлий хулосанинг асосий шакли бўлиб, билиш жараёнида маълумдан номаълумга томон бўлган фикр ҳаракатини ифодалайди.

Индукция- айрим фикрий билишдан умумий, хулосалар чиқаришда қўлланиладиган муҳокама усули. Хусусийликни ўрганилиб, умумийлик билиб олинади. Умумийлик нарса ва ҳодисалар билан узвий алоқада бўлади. Билишда индуктив усул асосида қонуниятлар очилади, тушунчалар майдонга келади. Бу усул нарса ва ҳодисаларнинг сабабий боғланишларини текшириш усули ҳисобланади. Индукция дедукция билан мустаҳкамланган.

Дедукция- умумийликдан ҳусусийликка олиб борувчи мантиқий усул. Фандаги назариялар дедуктив усул натижасида юзага келади. Бу усул асосан далилий материаллар тўплаш натижасида уларни чуқур ўрганиш, тизимга солишда қўлланилади. Дедуктив усул турли шакллар: аксиоматик, гипотеза, дедуктив усул шаклида учрайди. Дедуктив усул ақлий хулоса чиқаришнинг барча шакллари билан, биринчи навбатда, индукция билан боғлангандир. Индуктив ва дедуктив усуллар бир бири билан  диалектик боғлангандир, улар бир-бирларини тўлдиради.

Шунинг учун уларни бир-бирига  қарама - қарши қўйиш ажратиб қараш асло мумкин эмас.

Моделлаштириш - борлиқни билвосита ўрганишга асосланган илмий усулдир. Моделлаштириш асосида тадқиқ қилинаётган объект билан унинг модели ўртасидаги ўхшашлик, мувофиқлик ётади. Моделлаштириш усули илмий тадқиқот  жараёнини енгиллаштиради, баъзи ҳолларда мураккаб объектларни ўрганишнинг ягона воситаси ҳисобланади. Бу усул ўрганиш қийин бўлган объектларни тадқиқ этишда қўлланилади.

Моделлар икки хил: моддий ва ғоявий бўлиши мумкин. Моддий нарсалардан ясалган моделлар моддий моделлар дейилади. Бу моделлар объектларнинг тараққиёт жўшқинлигини, уларн и н г моҳиятини ифодаловчи зарурий, қонуний алоқаларни, муносабатларни қайта ҳосил қилади.

 Ғоявий моделлар эса ғоя шаклида мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, математик моделлаш физик жараёнларнинг математик ифодаларидир. Математик моделлаш объектни яхлит текшириш ва тадқиқ кўламини ўрганиш имконини беради. Кибернетик мосламалар, ЭҲМлар моделлаштириш  усул асосида вужудга келган.

Тизимлаш усули -ўз ичига муайян тарзда  ўзаро боғланган ва бир қадар яхлитликни ташкил этаган унсурлар мажмуини ўрганишни олади.Ҳозирги илмий билиш жараёнида, мураккаб объектларни илмий билишда бу усул кенг қўлланилмоқда. Бу усул асосида ўрганилаётган ёки изланаётган объектнинг бошқа объект билан умумий боғланишлари, муносабатлари очилади.

Ҳар бир тадқиқот объекти ва уни ташкил этувчи унсурлар бир бутун қисм деб олинса, шу тизимни ташкил этувчи ҳар бир унсур бир-бири билан ўзининг тутган ўрни, вақти ва имкониятларига кўра функционал боғланган. Бу унсурлардан бирининг ўзгариши иккинчисининг ҳам ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун ҳам бу унсурларни ўрганиш тизимлаш усулига асосланади. Ҳар бир тизимни ўрганишда уни бошқа тизимлар билан биргаликда олиб қараш керак.

Билимнинг назарий даражасида илмий тадқиқотнинг кенг маънода қўлланиладиган мавҳумлик ва аниқлик усуллари мавжуддир.

Аниқлик усули - тадқиқот объектининг хоссалари, алоқалари, муносабатларининг кўп қиррали бирлиги сифатида назарий умумлаштириш воситаси ҳисобланади. Бу усул  аниқ ҳодисалар ҳақидаги барча алоқ а ва муносабатларни ўз ичига олган воқелик  ҳақидаги билимни юзага чиқаради.

Мавҳумлик усули - аниқ вокеликнинг моҳияти ҳақидги билиш воситаси ҳисобланади. Тафаккурнинг ўзини тасаввур воситаси билан воқеликни билиш усули деб қараш мумкин.

         Тасаввур усули - предметни билиб олишнинг энг муҳим усулидир.Тасаввур воситаси билан муайян муносабатдаги муҳим хосса ва муносабатлар моҳияти очилади. Тасаввур усули воқелик ҳодисаларини чуқурроқ, тўғрироқ акс эттиради. Бу усул асосида тадқиқ қилинаётган объект фикран таҳлил қилинади, мавҳум таърифларга бўлинади. Бу таърифларнинг тузилиши янги аниқ билимга эришиш воситасидир. Фикрнинг бу ҳаракати мавҳумликдан аниқликка томон юқорилаб бориш усули ҳисобланади.

         Аксиоматик усул - тақиқотнинг аксиомаларга асосланиб назарий хулосалар чиқариш усулидир. Асос қилиб олинган аксиомалар эса муайян назарий тизимда исботланмай ҳақиқий деб қабул қилинади. Назарий билимлар тўла равишда аксиомалардан дедуктив йўл билан чиқарилади. Аксиоматик усулга мувофиқ натижалар сифатида улардан хулоса чиқарилади.

         Гипотетик-дедуктив усул - бу усулнинг асоси аксиома эмас, балки тажриба маълумотлари мажмуидир. Г и п о т е з а усули тажриба орқали илмий тадқиқотларда тасдиқланиши ёки нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Гипотеза илмий тадқиқот жараёнини маълум йўналишда йўналтиради, янги-янги далилларни ва маълумотларни тўплашга ёрдам беради.

Тарихийлик ва мантиқийлик усули - объектив дунё тараққиёт жараёнини муҳим хусусиятларини билиш усулидир. Тарихийлик -нарса ва ҳодисанинг рўй бериш вақти, даври, аниқ вужудга келиши, ривожланишини билиш усулидир. Ҳар бир ходиса  тарихий нуқтаи назардан, аниқ тажриба асосига боғлаб ўрганмоқ зарур. Тарихийлик усулининг ўзига хос хусусияти тарихий ҳаракатни унинг бутун бойлиги билан пайқаб олишга  интилишдир. Ҳар бир нарсанинг тарихини очиб беришнинг тараққиётидаги асосий тарихий босқичлар, уларнинг ютуқларини  ажратиб кўрсатишни талаб қилади. Бунннг учун эса  унинг моҳияти ҳақида назарий билим бўлиши керак.

         Мантиқий усул- предметнинг мазмунини назарий шаклда тадқиқ қилиш усули ҳисобланади. Бу усул тадқиқот объектининг энг муҳим алоқаларини билиб олишга имкон беради.Мантиқий билиш усули объектив реалликни, унинг алоқаларининг бутун ранг-баранглигини акс эттириш вазифасини  бажаради . Мантиқий тафаккур услуби орқали вужудга келган назарий билимлар нисбатан тугалланган билимлар тизим бўлиб, бу тизим ўз тараққиёти жараёнида ўзгариб боради. Мантиқий тафаккур услубида кўр-кўрона ҳаракат бўлмайди, балки у билимларни умумлаштиради, айниқса тарихийликни тасодифий четлашишлардан сақлайди.

Тадқиқотнинг тарихийлик ва мантиқийлик усуллари ўзаро диалектик боғланишда. Тарихийлик ва мантиқийлик диалектик бирликда аниқ тарихий билимлар асосида ҳар бир воқелик тарихининг асосий йўналишлари ва ривожланиш қонуниятларини аниқлаш мумкинлигини таъкидлайди.

Билиш жараёнида ҳосил бўлган билимларимиз аниқ мазмунининг ифодаланишида бир-бирига боғлиқ бўлган ва бир-бирига нисбатан сифат жиҳатидан фарқ қилувчи ҳамда ўзига хос хусусиятга эга бўлган билим даражаларига эътибор беришимиз керак. Улар эмпирик ва назарий билим даражаларидир.

Билимнинг эмпирик даражаси асосан тажриба билан боғланган билим бўлиб, у асосан асбоб орқали кузатиш, эксперимент асосида олинган маълумотлар натижасида вужудга келади.

Билишнинг назарий даражаси эса эмпирик даражадан фарқ қилиб асосан назарий  тафаккур орқали ривожланади. Назарий даража эмпирик  даража билан бевосита ёки билвосита боғланган.

Назария муайян шаклда ривожланган объектив борлиқнинг асосий томонлари муносабатларини билиш жараёнида келиб чиққан, бой, чуқур маънодаги билимлар йиғиндисидир.

Назария фанларнинг тараққиёти натижасида қўлга киритилган билимларни умумлаштириш орқали янги илмий тадқиқотларга  йўл очиб беради. Бу тадқиқотлар ўз навбатида янги қонунлар ва назарияларнинг шаклланишига олиб келади.

Истиқболлаштириш (олдиндан кўра билиш,айтиб бериш )-қандайдир воқеа ёки ходисаларни турли хил махсус методлардан фойдаланган холда миқдорий бахолаш ёки маълум бир муддатлардаги ўзгаришларни кўрсатиб бериш (масалан, 2020 йилга бўлган ахборот-кутубхона фаолиятини ривожланиши концепцияси)

Таркибий-функционал усул – ходиса ва жараёнларни тизимли таҳлил қилиш орқали бутун қисмни таркибий қисмларга бўлиб ўрганишдир. Бунда таркибнинг ҳар бир қисмимаълум бир вазифага эга бўлади.

Классификация – маълум бир белгиларга кўра предметларни ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган синфларга ажаратиш. Бунда ҳар бир синф ўзини маълум бир доимий жойига эга бўлади ва ўз навбатида у ҳам майда синфларга бўлинади. Классификациялаш усулига кутубхоналарни типларга бўлиш, систематизациялаш, предметлаштириш ва х.к. мисол бўлади.

Кутубхонашуносликда умумилмий методлар билан бирга  хусусий методлар ҳам кенг қўлланилади. Уларни бир қанчаси умумилмий методлар сифатида потенциал имкониятларга эга, лекин ҳозирча кенг қўлланилмаяпти. Бошқалари эса фақат ушбу соҳадагина қўлланилади. Уларга қисқача тўҳталиб ўтамиз:

Социологик тадқиқот усуллари. Кутубхонашунослик тадқиқотларида ҳозирда кенг қўлланилмоқда. Унга сўровнома, интерьвю киради. Социологик тадқиқот методлари ёрдамида ходиса ва жараёнлар бўйича ижтимоий фикр тўпланади. Кутубхонашунослик тадқиқотларида социологик тадқиқот ўтказиш хажмини тасодифий белгилаш методлари катта аҳамиятга эгадир.Ушбу методлар тадқиқотни репрезентативлигини, яъний қамраб олинишни таъминлайди. Респондентлар сонини ( тадқиқотда иштирок этувчилар сони) оптимал хал этилиши математик формула орқали, номограммалар ва катта сонлар жадваллари ёрдамида хал этилади.

Сўровнома. Бу сўров ўтказувчилар ўртасида объектив ва субъектив фактлар бўйича  бирламчи ахборотларни тўплашдир. Сўровнома тадқиқотчи учун зарур бўлган аниқ фактлар, жараёнлар, ходисалар, шунингдек сабаблар, режалар,  ва хокозолар олиш имконини беради. Сўровнома –“қайта алоқа” ни мухим каналидир.Сўровнома натижаларини анализ қилиш ва уларни баён этишда тадқиқотчи объектив бўлиши мухим шартдир

Контент-анализ усули. Замонавий контент-анализ усули (мазмунни анализ қилиш) хабарларни ( оғзаки, ёзма, электрон), муаллиф хабариии, аудиторияни хабарларини мазмуни ва шаклларини, мазмунни аудиторияга таъсир кўрсатиш натижаларини ўрганади.(У қуйидаги саволларга жабоб топиши керак: Ким гапиряпти? Нима гапираяпти? Кимга гапираяпти? Қандай натижалар билан?) Хабарларда тадқиқотчи нуқтаи назаридан мазмунли бирликлар (кузатиш бирликлари) аниқланади ва кейин уларни ишлатилиши даражаси белгиланади. Бундай тахлил асосида тадқиқот бошланишида олиб чиқилган фараз тасдиқланади ёки рад этилади.

Миқдорий усуллар. Кутубхонашунослик  тадқиқотларида  миқдорий усуллар элементлари қўлланилмоқда. Бу эса кутубхонашунослик фанига математикалаштириш тенденцияларини кириб келаётганлигидан дарак беради. Шунга кўра кутубхонашунослик сифат жихатидан сифатли-миқдорли фанларга айланмоқда, уни билиш потенциалини орттиради.

Статистик жадваллар. Кутубхонашуносликда статистик жадвалларни қўллаш анъанага айланган.Жадваллардаги статистик маълумотлар бирламчи тадқиқотлар натижаларини аниқ ва яққол кўриш имконини беради.

Индеклаш усуллари. Кутубхонашунослик тадқиқотларида индеклаш методлари (кўрсаткичлар, рўйҳатлар) ҳам қўлланилмоқда. Улар ёрдамида динамик қаторлар абсолют рақамларда, нисбий ва ўртача миқдорлар шаклида берилиб, турли хил ходисалар ва объектларни  (китоб ўқилиш, фондни айланиши, ўсиш даражаси ва х.к.) таққосланади.

Корреляцион тахлил усули. Кутубхонашунослар тез-тез корреляцион тахлил методига мурожаат қилмоқдалар. Агар жадваллар, графиклар ёрдамида ўрганилаётган омиллар ўртасидаги алоқалар борлиги ёки йўқлиги аниқланса, корреляцион тахлилда корреляцион  боғлиқлик, яъний алоқаларни (ахолини бўш вақти миқдори ва уларни кутубхона китобларидан фойдалнишга сарфлайдиган вақт миқдори) шакллари ва пухталиги ( зичлиги) ўрганилади.

Миқдорий (математик) усуллар. Кутубхонашунослик предметлари ва ходисаларни билишнинг қудратли воситаси хисобланади. Лекин уни абсолютлаштириш ва мақсадга айлантириш керак эмас.

 

 

3.3.Кутубхонашунослик  илмий тадқиқотларини ташкил этиш.          

Илмий изланиш- бу аввалом бор қатъий белгиланган чегараланишлар ёки маъмуриятнинг назоратидан холи бўлган эркин фикрлашдир. Илмий –тадқиқот ишларини ташкил этиш деганда тадқиқотчи кўзда тутган натижаларга эришиш учун илмий-тадқиқот ишларини ўтказишнинг асосий босқичларни кетма-кетлигига риоя қилган холда амалга ошириши назарда тутилади. 

Илмий ишларни ташкил этиш босқичлари оддий: “муаммо ва уни хал этиш”, шунингдек уч босқичли: “тадқиқ этиш-ишлаб чиқиш-жорий этиш” бўлиши мумкин. Кўпинча майдалаштирилган ёндошувлар ҳам учраб туради: “муаммо-фараз-исботлаш-назарияни яратиш-хулосалар ва амалий тавсиялар”. Амалиётда кутубхонашунослик соҳасидаги тадқиқотлар учун қуйидаги ташкилий тузилма энг қулай хисобланади.

1.   Илмий муаммони  аниқлаш ва уни шакллантириш

2. Техник вазифани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

3. Илмий тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш

4. Илмий тадқиқот натижаларини расмийлаштириш

5. Илмий- тадқиқот ишлари натижаларини тадбиқ этиш

 

 

4-боб. Кутубхонашунослик фани ва уни бошқа фанлар билан боғлиқлиги          

4.1.Илмий билимлар тизимида кутубхонашунослик фанининг ўрни (статуси).

4.2. Кутубхонашунослик фани ва кутубхоначилик-библиографик ва ахборот фанлар

4.3.Кутубхонашунослик ва ижтимоий фанлар.

 

4.1.Илмий билимлар тизимида кутубхонашунослик фанининг ўрни (статуси).

Кутубхонашунослик статуси деганда, уни илмий билимлар тизимидаги, жамиятдаги аҳамияти, шунингдек  фанлар тизимидаги ўрни тушунилади. Фанларни ижтимоий, табиий-илмий ва техника фанларига бўлинишида кутубхонашунослик ижтимоий фанлар синфига мансубдир. Ҳозир бу қараш бутун дунёга тарқалмоқда. Лекин баъзи бир кутубхонашунослар ахборот-кутубхона фаолияти ва кутубхонашунослик назариясини шаклланишини дунё бўйича “ягона оқим” сифатида қарамоқдалар. Мисол тариқасида инглиз кутубхонашуноси Л.Эванс шундай дейди: “Кутубхоначилик ишини (кутубхонашуносликни демоқчи таъкид бизники М.Махмудов) етилган фан деб аташ мумкин эмас, қачонки у бутун дунёда фойдаланиш мумкин бўлган универсал классификацияни яратмагунча” деган фикрни илгари сурмоқда.

Кутубхонашунослик фани ҳақидаги шунга ўхшаган қарашлар- жамиятдаги ижтимоий ўзгаришлар унга таъсир кўрсатмайди, чунки у формал-техника фани деб хисобловчилар, шунингдек кутубхонани ташкил этиш масалаларини жамиятни ривожланиши билан боғланмайди деб хисобловчилар ҳам бор.

Кутубхонашуносликни ижтимоий фанлар тизимига киритилиши ўзини мустахкам асосларига эгадир. Кутубхонашуносликни ривожлантиришда-энг асосий, ҳал қилувчи йўналиши, бу умуминсонийлик, маънавий характерга орентация қилиш хисобланади. Шунинг учун ҳам хозирги кунда бутун дунёда кутубхонашунослик гуманистик характердаги фан сифатида қаралмоқда.

Кутубхонашуносликнинг гуманитар  йўналиши, ҳозирги кунда бу соҳада математика, автоматлаштириш, компьютерлаштириш, янги ахборот технологиялари бўйича олиб борилаётган тадқиқотларни ролини инкор этмайди. Лекин, бу уни аниқ ёки техника фанларига айлантирмайди.Мустақил ижтимоий фан сифатида  кутубхонашунослик, ўзини маълум бир назарий билимлар тизимига эга бўлиб, уларни маълум бир хаётий сохада,аниқроғи, ахборот-кутубхона фаолиятида қўллайди.Шунингдек, жамиятда, бу билимлар шу соҳадаги муаммоларни хал қила олади, ушбу муаммолар билан кутубхонашунос-олимлар шуғулланиши керак, бошқа соҳа вакиллари эмас деган фикрлар мавжуд.  Кутубхонашунослар етарли даражада махсус усуллар, амалий ишлар, назариялар, технологияларга эгадирлар.Буларни барчаси ахборот-кутубхона амалиёти асосида мавжуддир.

         Кутубхонашунослик фанининг  умумий характеристикаси статусида мухим ўринни, кутубхонашунослик фанининг объектининг кўп элементли эканлигидан келиб чиқувчи,  фанлараро таркибга эга  эканлигидир. Кутубхонашунослик бошқа фанлардан алохида, ажралган холда  фаолият кўрсатмаган ва кўрсата олмайди ҳам.

Ўзини мустақил фан сифатида аҳамиятини йўқотмаган холда у фанлараро бой алоқаларга эга. Зарур холатларда ,ўзни масалаларини хал этишда бошқа фанларнинг тушунчалари, назариялари, принциплари, методлари, фактик материаллари ва бошқалардан фойдаланади. Фанлараро синтезни амалаг ошиши натижасида кутубхонашунослик ва бошқа фанлар ўртасида билимлар алмашинади. Баъзида бошқа фанлар томонидан ўзлаштирилган илмий билимлар, уни ижодий ривожлантириш натижасида оддий,тушунарли равишда ўзлаштирилади. 

 

4.2. Кутубхонашунослик фани ва кутубхоначилик-библиографик ва ахборот фанлар

Кутубхонашунослик фани библиографияшунослик, китобшунослик, информатика фанлари билан жуда яқин алоқага эгадир. Шунингдек кутубхонашунослик ва архившунослик фанлари учун ички алоқадорлик характерлидир. Ушбу фанларни келиб чиқиши ва яқинлигини юқори даражаси  уларни бирлаштиради.

Кутубхонашунослик ва библиографияшунослик

Булар –мустақил, бир-бирига яқин, бир-бири билан яқин алоқада бўладиган ва бир-бирини бойитадиган фанлардир. Библиографияшунослик кутубхонашунослик фанини илмий-назарий потенциалини сезиларли даражада кенгайтиради. У библиографик информация  илмий тушунчасидан фойдаланади, Библиографиясиз кутубхона ишининг кўпгина ишларини амалга ошириб бўлмайди, масалан: фондларни комплектлаш, ахборот-қидирув тизимларини ишлаб чиқиш, кутубхона фондини ўрганиш, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда тавсия библиографиясидан фойдаланиш, янги адабиётлар ҳақида ахборот бериш ва бошқалар.

         Библиография маълум даражада кутубхоналар орқали тарқалади. Шунингдек библиография назарияси-библиографияшунослик ривожланади. У ўз навбатида кутубхонашунослик фани тамойиллари, назарияси, усуллари, тушунчаларидан фойдаланган холда унинг илмий-назарий потенциалига суянади. Ушбу фанларнибир-бирига яқинлаштириш, олимлар олдида турган мухим вазифалардан биридир.

Кутубхонашунослик ва китобшунослик

Китобшунослик-кутубхонашунослик билан яқин, бир-бирига боғланган илмий фан. Лекин кўпгина китобшунос олимлар кутубхонашуносликни, китобшунослик фанини таркибий қисми сифатида қарашади.

Китобшунослик, китобшунос олимларни берган таърифига кўра китоб ҳақидаги барча фанларни сунъий конгламерати, яъний қурамасидир. Кутубхонашунослик фани китобни ўзини эмас, балки ахборотни сақловчи элементлардан бири -нашр  шакл сифатидаги холати, мазмуни қизиқтиради. Кутубхонашунослар ўз фаолиятларида ушбу фаннинг асосий тушунчалари: китоб, китобат иши, нашриёт, китоб тарқатиш ва бошқадан фойдаланадилар.

Китобшунослик ва кутубхонашунослик фанлари китобхонлик деб аталувчи тадқиқот соғасида бир-бирига жуда яқин алоқада бўлади.  “Китобхон”, “ўқиш” тушунчалари кутубхонашуносликдаги мухим тушунчалари бўлсада, улар тор маънода ишлатилади. Китобни билиш, уни маъносини, мақсади ва қандай китобхонлар гурухига мўлжалланганлиги- бу кутубхоначининг касбий фаолиятидир. Баъзи бир кутубхоначилик тадқиқотлари концепсияларини ишлаб чиқишда китобларни ижтимоий ходиса сифатида ривожланишининг умумий қонуниятлари катта роль ўйнайди.

Китобшунослар ўз навбатида  китобхонлар, уларни қизиқишлари, ахборотга бўлган талаблари, алохида нашр турларидан фойдаланиш, аниқ нашрлар ва бошқалар ҳақидаги назарий хулосалар ва эмпирик маълумотлардан фойдаланадилар. Китобшунослик ва кутубхонашунослик фанларини жуда ҳам яқинлиги, ушбу фанларни ягона фан деб қараш ёки бири иккинчисини таркибига киради деб хисоблашга хеч қандай асос йўқ.

Кутубхонашунослик ва информатика

Келиб чиқиши бўйича кутубхонашунослик “ информацияни асосчиси” хисобланади. Лекин шундай давр бўлдики, информатика кутубхонашуносликни эгаллаш, уни ютиб юборишга харакат қилди. Кутубхонашунослик ва библиографияни информатикани бир усуллари деб хисоблаб, уни мустақил билим соҳаси деб хисобламади.

Информатика кенг маънода –фундаментал илмий фан бўлиб, бир оъектни бошқа бир объектда намоён бўлиши натижаларини, жамиятда, табиатда ва техник қурилмалардаги барча турдаги ахборотларни ишлаб чиқиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тарқалишини ўрганувчи билимлар тизимидир.

Тор маънода эса-бу турли хил илмий-техника ахбороти хизмати фаолияти билан боғлиқ бўлган  амалий информатика. Кутубхонашунослик ва амалий информатика фанларини  ўзаро ҳамкорлиги келиб чиқиши бир бўлган, бир-бирига яқин, тенг,  иккала томон  ҳам бир-бирига фойда келтирувчи фанлар сифатида қадрланади.

Информатика туфайли кутубхонашунослар жамиятни ахборотлаштириш ва ўз фанларининг назарий  ва амалий томонларида туб ўзгаришларни амалга ошириш зарурлигини англаб етмоқдалар.Ҳозирги кунда кутубхонашунослик фанининг илмий тушунчаларига “ ахборот”, “ахборотлаштириш”, “компьютерлаштириш” ва бошқа тушунчалар кириб бормоқда. Фаннинг ўзи эса янги йўналишларга ўтиш босқичини тугалламоқда. Кутубхоначилик иши энди ахборотлаштириш индустириясининг бир сохаси сифатида фаолият юритмоқда.

Ҳозирда кутубхонашунослик ва амалий информатика фанларининг ўзаро алоқаларида  интеграция тенденциясининг кучайиши холати кўрилмоқда. Ривожланган мамлакатларда “кутубхона-ахборот фанлари” тушунчаси қўлланилиши бу тасодиф эмас. Кутубхонашунослик ва амалий информатика фанларининг ўзаро алоқа жараёнларининг ривожланиши, бу инкорни инкори  қонуниятига кўра, яқин келажакда уларни ўзаро алоқалари  интеграциялаш жараёнида янги бир асосда фаолият юритишга олиб келади.

Кутубхонашунослик фанини фундаментал информатика фанига бўлган муносабатига келсак, фундаментал информатика кутубхонашунослик фани учун умумлаштирувчи фан сифатида қаралиши, унинг қонуниятлари,тамойиллари, категорияларидан кутубхонашунослик фани ахборот- кутубхона фаолияти учун характерли бўлган ахборот жараёнларии ўрганишда тоборо кўпроқ фойдаланиши керак.

         Шундай қилиб кутубхонашунослик келиб чиқиши бир бўлган фанлар билан ўзаро алоқаларини нисбатан юқор даражада доимий ва мувофиқлашган деб характерлаш мумкин. Яқин келажакда  кутубхоанашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик, амалий информатика фанлари соҳасида жиддий ўзгаришлар бўлиши учун бир қатор асослар мавжуд. Юқоридаги фанлар янги,  яна ҳам умумий назарий асосларга эга бўлган фан-фундаментал информатика асосида ўз илмий билимларини қайта қурадилар.

 

4.3.Кутубхонашунослик ва ижтимоий фанлар.

Кутубхонашунослик бошқа илмий фанларга: маданиятшунослик, социология, педагогика, психология, иқтисод, математика ва бошқалар билан ҳам  жудда яқин фаолият олиб боради.

Кутубхонашунослик ва маданиятшунослик

Кутубхонашунослик умуминсоният маданиятини таркибий қисмини ўрганар экан, ушбу маданиятни бир қисми сифатида, у  маданиятшунослик  фани билан узвий боғлангандир. Маданиятшунослик фани маънавий ривожланиш қонуниятларини мураккаб бир ходиса сифатида, уни турли сохалари ўртасидаги алоқаларни ўрганувчи фандир.

Маданиятшуносликнинг умумий қонуниятларига кўра  кутубхоначилик назарияси ва амалиёти жамиятнинг маданий хаётининг бир соҳаси сифатида қаралади ва шу асосда ўрганади. Маданиятшунослик учун жамиятнинг умумий ва уни бошқа қатламларини маданий ривожланиши, аҳолини маданий эхтиёжларга бўлган талабларини рағбатлантириш ва уларни самарали равишда қондириш воситалари, ҳар томонлама етук, комил инсонни шакллантиришнинг оптимал йўлларини излаш биринчи даржадаги аҳамиятга эгадир. Буларни барчаси маданиятшунослик  фани орқали кутубхонашунослик учун ҳам аҳамиятлидир.

Маданиятшунослик  фани учун кутубхонашунослик  маданиятнинг йирик соҳаси бўлган  ахборот-кутубхона фаолияти ҳақида фактографик ва назарий ахборот берувчи мухим манба сифатида аҳамиятлидир. Айтиш мумкинки, ахборот-кутубхона фаолиятига қараб у ёки бу мамлакатнинг  маданий ривожланиш даражасига бахо бериш мумкин.

Кутубхонашунослик ва социология

Кутубхонашунослик фанида социология ва ижтимоий психология фанлари эришган ютуқлардан ва бу фанларнинг илмий тадқиқот усулларидан кенг фойдаланиш анъанасига деярли бир аср бўлиб қолди.

Кутубхонашунослик фанида ижтимоий психологиянинг назариялари ва усулларидан, айниқса сўровнома, интервью ва шунингдек гурухли эксперимент усулларидан фаол фойдаланилмоқда. Улар асосида йирик  ва локал социологик тадқиқотлар ўтказилди. Бу тадқиқотлар ахолини барча қатламлари: болалар ва ёшлар, махаллий миллат аёллари, олимлар ва мутахассисларни ахборотга бўлган талабларини қондиришда, умуман уларни маданий даражасини оширишда, кутубхоналар, китоб ва ўқишнинг ўрнини белгилашга қаратилган эди.

Кутубхонашуносликда нисбатан янги бўлинма-кутубхона социологияси ташкил топди.Кутубхоналар ва кутубхоначилик ишини фаолиятини социологик тахлил қилиш, китобхонлик қизиқишлари ва талабларини табиатини, ўқишни жамият тизимидаги ўрнини белгилаш ва уни инсонни маънавий дунёсини шакллантиришдаги ролини белгилаш имконини беради. 

Кутубхонашунослик ва иқтисодиёт

ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб кутубхонашунослик ва иқтисодиёт фанлари ўртасида алоқалар пайдо бўла бошлади ва улар анъанага айлана бошланди. Кутубхоначилик иши иқтисодиёти  муаммолари шакллана бошланди ва улар аста –секин долзарб аҳамиятга эга бўла бошлади.

Кутубхоначилик иши иқтисодиётни ноишлабчиқариш соҳаси ва маданият иқтисодиёти сифатида қарала бошланди. Иқтисодий фикрлашнинг таъсири натижасида  кутубхонашуносликда, кутубхоначилик меҳнатини иқтисодий табиати, , уни иқтисодий баҳолаш, кутубхоначилик хизматларидан фойдаланишни иқтисодий аспектлари, кутубхоначилик ишида молиялаштириш ва мехнатга ҳақ тўлаш, кутубхоналарни моддий-техника таъминоти каби масалалар бўйича тадқиқотлар ўтказила бошланди.

 “Кутубхона маркетинги” тушунчасини билдирувчи тадқиқот йўналиши пайдо бўлди, кутубхоначилик хизмати кўрсатишда пуллик ва пулсиз хизмат кўрсатиш масалалари хал бўлди. Бозор иқтисодиёти муносабатларини ўтилиши натижасида  кутубхона маркетинги соҳасидаги тадқиқотлар фаоллашди. Бу эса ахборот, ахборот хизматини оддий товар, махсулот сифатида  қарашга эътибор кўпроқ қаратила бошланди. Бу эса умуминсоният томонидан қабул қилинган ҳуқуқга, яъний ахборотни  хеч қандай тўсиқсиз олишга зид холатдир.

Кутубхонашунослик ва бошқариш фани

Кутубхонашуносликни бошқариш фани билан ўзаро алоқалари тарихи деярлик бир асрга яқинлашиб қолмоқда. Ушбу давр мобайнида кутубхонашунослик фанида бошқариш фанининг асосий концепцияларини ўзига сингдириб лди ва у 1969 йилдан бошлаб мустақил бўлим “ Кутубхоначилик ишини ташкил этиш ва бошқариш”, 2000 йилдан бошлаб эса “Кутубхоначилик ишида Менежмент ва маркетинг” номи билан фаолият юритиб келмоқда. Республикамизда эса “ Ўзбекистонда кутубхоначилик ишини бошқариш” фан предмети ишлаб чиқилган.

Қуйидаги мухим муаммолар: кутубхоначилик иши ва кутубхонани бошқариш мазмуни, кутубхоначилик ишини бошқариш усуллари, бошқариш технологиялари,бошқарув мехнатини илмий асосда ьашкил этиш, бошқарув стили, бошқарув самарадорлиги ва бошқалар. 

Кутубхонашунослик ва педагогика

Кутубхонашунослик фанида (бизда) барча даврларда педагогик йўналиш кучли бўлган. Бу эса уни педагогика таркибига кириши учун сабаб бўлган. Холубки бунга хеч қандай асос йўқ.   Кутубхонашунослик фанини кутубхоначилик хизмати, хусусан болалар ва ўсмирларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бўлинмалари педагогик ғоялар билан чуқур суғарилган. Китобхонни ахборотга бўлган  талабини қондиришда индивидуал ёндошиш тамойиллари, китобхонларни табақалаштириш т амойиллари, узлуксиз таълим ва мустақил таълим ва бошқалар педагогик йўналишга эгадир.

Кутубхонашунослик нинг педагогик билимлар билан ижодий ассимилияси  ( бирлашиб кетиши) нинг мухим натижаси сифатида кутубхонашуносликда, китобхонлар билан кутубхона-библиографик ва ахборот ишлари асосларини ўрганувчи  мустақил бўлинма “Кутубхоначилик педагогикаси” пайдо бўлди.

Кутубхонашунослик ва психология

Психология фани кутубхонашуносликни, кутубхоначилик ишидаги энг мухим элементлар бўлган китобхона ва кутубхоначи ҳақидаги назарий қарашлар билан бойитади.Шунингдек у кутубхоначилик хизматининг барча жараёнларининг психологик асослайди. 

Кутубхонашунослик учун умумий психология, ёш психологияси, педагогик психология, меҳнат психологияси, инженерлик психологияси( кутубхоначининг эхм билан ўзаро алоқаси) катта аҳамият касб этади. Кутубхонашуносликда “Кутубхона психологияси” бўлинмаси ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси кутубхоначилик ишининг психололгик асосларии ўрганишдир.

Кутубхонашунослик ва математика

ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб,  аввал чет эл кутубхонашунослик фанида, сўнгра эса бизда  математика билан алоқалар кучая бошланди. Бу жараён ижтимоий фанларни математикалаштириш ва кутубхоначилик ишини компьютерлаштириш  анъанаси билан бевосита боғлиқдир.

Замонавий кутубхонашунос-тадқиқотчи ва кутубхоначи-амалиётчи зарур математик фикрлаш кўникмаларига эга бўлиши керак. Холубки у аслида касби бўйича гуманитардир.

Шу билан бирга кутубхонашуносликни математика билан ўзаро алоқадорлиги маълум бир чегараланишга эгадир: биринчидан, фақат амалий математик қўлланилади, бутун математика эмас;иккинчидан, кутубхоначилик ишининг барча ходисалари, жараёнлари,ва объектларини математика воситалари ёрдами билан ёритиб бўлмайди; учинчидан кутубхонашунослик-ижтимоий, гуманитар фан бўлиб, математик усуллар мухим рол ўйнайди,лекин асосий эмас.

         Шундай қилиб,кутубхонашунослик  юқори статусга эга бўлган фан сифатида характерланади ва у ижтимоий фанлар билан кенг ўзаро аплоқада бўлади. Шу билан бирга табиий-илмий ва техника фанлари билан ҳам. Ушбу статус нафақат ўзини илмий характери билангина эмас, балки расмий , формал характер касб этади. Дунёнинг ҳар бир ривожланган мамлакатларида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам кутубхонашунослик илмий ва ўқув фани сифатида  ва давлат томонидан ташкил этилган олий ва ўрта махсус таълим статусига эгадир. Илмий-педагогик кадрлар тайёрланмоқда.

 

 

2-бўлим. Ўзбекистонда кутубхонашунослик фани ва  ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг турли жихатлари ва вазифалари.

5-боб.  Ўзбекистонда кутубхонашунослик фани назариясини шаклланиши ва ривожланиши.

5.1.Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанини шаклланиши (1919-1945 йиллар)

5.2.Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанини табақаланиши ва ихтисослашуви (1946-1974 йиллар)

5.3. Мустақиллик йилларида кутубхонашунослик фанини ривожлантириш муаммолари (1991 йилдан кейинги давр)

5.1.Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанини шаклланиши (1919-1945 йиллар)

Бугунги кунда кутубхонашунослик фани жамият тараккиёти илгари сураётган муаммоларни, истикболли йўналишларни аниклаш имкониятига эга эмас, сабаби, республика хаётининг барча жабхаларида кетаётган туб ўзгаришлар кутубхоначилик ишининг кўплаб сохаларини кайта кўриб чиқишни ва янгилашни талаб қилмокда.

Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанининг шаклланиши, тараккиёти, асосий хусусиятлари, ютук ва камчиликларни ўрганиш фаннинг бундан кейинги ривожига асос бўлади, унинг истиқболини тўғри белгилашга ёрдам беради.

Республикада кутубхонашунослик фанининг тараққиётини асосан тўртта босқичга бўлиш мумкин:

1.               1918 – 1945 йиллар;

2.               1946 – 1974 йиллар;

3.               1975 – 1990 йиллар;

4.               1991 йилдан кейинги давр.

 

Бундай даврларга булиш республикада фаннинг ривожланиш хусусиятларига, асосан соха буйича эълон килинган материалларнинг микдорига богликдир. Масалан, биринчи боскичда атиги 14 номда кутубхонашунослик масалаларига багишланган маколалар, китоблар нашр килинган булса, 1976 – 1987 йилларда биргина А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси томонидан чикариладиган «Ўзбекистонда кутубхонашунослик» номли давомли нашр сахифаларида кутубхонашуносликнинг турли жихатларига багишланган 131 макола эълон килинган.

Кутубхонашунослик фани тараккиётининг биринчи боскичи 1910 – 1945 йиллар – асосан фаннинг шаклланиш давридир. Бу даврда Туркистон Республикасида ва Совет Ўзбекистонида кутубхоналар тармоғини барпо килиш, кутубхоначилик ишининг ташкилий жихатларини асослаш, унинг назарий ва амалий пойдеворини яратиш, хилма-хил кутубхоначилик анжуманларини, кенгашларини, курултойларини чакириш, кутубхоначилик ишига рахбарлик килиш органларини шакллантириш каби ишлар амалга оширилди. Ушбу тадбирлар шу босқичнинг ўзига хос хусусиятлардир.

Бу вазифаларни амалга оширилиши Республикада кутубхонашунослик фанининг шаклланишига ўз хиссаларини қўшган йирик мутахассислар Е.К.Бетгер (1877 – 1956), А.В.Коршун (1878 – 1961), В.Н.Смолин (1887 – 1945), Н.А.Буров (1885 – 1969), А.А.Гаррицкий (1881 – 1946), О.В. Маслова (1893 – 1980) ва бошкаларнинг номи билан боғликдир.

Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанининг шаклланиши ва тараққиётида таниқли кутубхонашунос  - библиограф Евгений Карлович Бетгер шахси билан бевосита боғлиқдир. Е.К. Бетгер кутубхоначилик иши масалаларининг айрим жихатларига, чунончи хисоботларни ягона тартибда ва шаклда тузиш, кутубхона фонди ва каталогларни халкаро ўнлик классификация жадваллари асосида ташкил килиш, кутубхона ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш муаммоларига катта ахамият берган эди.  

Е.К.Бетгер тузган Ўрта Осиё Давлат кутубхонасининг (хозирги А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси) йиллик хисоботларида қиёсий тахлил усули қўлланилган бўлиб, унинг натижасида кутубхонанинг ижтимоий ролини ортиб боришини ҳамда мавжуд камчиликларни билиб олиш мумкин.

Туркистон Давлат кутубхонасида (Туркистон оммавий кутубхонасининг 50 йиллиги муносабати билан кутубхона 1920 йил май ойидан бошлаб Давлат кутубхонаси деб атала бошланди) ишлаган тўрт йиллик тажрибаси асосида Е.К.Бетгер ўзининг «Жадваллардан фойдаланиш коидалари ва услубий курсатмалар» деган ишини ёзади. Бу кутубхоначилик сохаси бўйича ёзилган ўша даврнинг мухим ишларидан бири бўлиб, катор йиллар мобайнида республика кутубхона ходимлари учун қоидалар йиғиндисидан иборат қўлланма бўлиб колди.

Е.К.Бетгернинг «Эслатмалар, қўшимча тушунтиришлар ва улардан фойдаланишнинг хилма – хил шаклларини алохида кисмда жамлаш» тўғрисидаги ғояси Брюселдаги Халқаро кутубхоначилик олий билимгохи ходимларида катта қизикиш уйғотади. Жумладан, шу билимгох асосчиларидан бири, унинг бош котиби Поль Отле (1869 – 1944) 1923 йил 19 январда Е.К. Бетгер номига ёзган хатида 1922 йилда Туркистон АССРда нашр килинган Ўнли классификация жадвалларидан чукур коникиш хосил килганлигини билдиради.

1923 йилда ёзилган «Кутубхоначиликнинг ишининг навбатдаги вазифалари ва Янги иктисодий сиёсат» деган маколасида Е.К Бетгер кутубхоначилик билимларини оммалаштириш, тажриба ва амалиётда ортирилган билимларини ўзаро бахам кўриш зарурлигини, кутубхонашуносликка оид асарларини нашр килиш, кутубхоначилар малакасини ошириш ва уларни тайёрлаш максадида кутубхоначилик курсларини ташкил килиш ва кутубхона ходимларининг анжуман ва курилтойларини вакти-вакти билан чакириб туриш-кутубхона курилишининг долзарб вазифаси эканлигини такидлайди.

1926 йилда А.Л.Гаррицкийнинг «Кутубхона ходимига кискача кулланмаси» узбек тилида чоп этилади. Асарда китоб тавсифлашнинг умумий коидалари, алифболи, системали ва предмет каталогларини ташкил килиш, матбуот асарларини классификациядан буйича тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб чикилган эди. Шаркшунос олим кутубхоначи ва библиограф Александр Александрович Гаррицкийнинг кутубхонашунослик фанига қўшган мухим хиссаси шундан иборатки, биринчи марта ўзбек тилида умумлаштирилган тарзда кутубхонашунослик луғатшунослиги ва унинг умуммилий асосларини ишлаб чиккан эди.

Бу харакат узбек кутубхонашуносларининг бошка ишларида хам уз аксини топди. Чунончи, О.В.Маслова ва М.Н.Латиповаларнинг «Алифбо каталоги 1931 йил» деган амалий қўлланмасида, асарларни тавсифлашда қўлланиладиган русча ва ўзбекча қисқартирилган изохли луғат ва бошқалар ўзбек тилида нашр килинган китоблар асосида ишлаб чикарилади.

Шундай килиб, Е.К.Бетгер томонидан 1918 – 1922 йилларда нашр килинган «ўнли библиографик классификациянинг» икки жадвали ва 1920 хамда 1922 йилларда эълон килинган кутубхоначилик техникасига оид айрим тавсиялар Ўзбекистонда оёққа тура бошлаган кутубхонашунослик фанининг пойдевори бўлса, 1926 йили ўзбек тилида чиккан                  А.А.Гаррицкийнинг «Кутубхона ходимига кискача кулланмаси», шунингдек, 1931 йилда босмадан чиккан О.В.Маслова ва М.Н.Латиповаларнинг «Алифбо каталоги» номли амалий кулланмасида ишлаб чикилган асарларини тавсифлашда ишлатиладиган Русча – Узбекча кискартирилган изохли лугат ва бошкалар унинг деворини кўтаришда синч вазифасини ўтар эди.

Умуман, Узбекистон кутубхонашунослик фани тараккиётининг биринчи боскичига таъриф берар эканмиз, бу даврда узбек кутубхонашунослигининг амалий ва назарий асосларининг пайдо бўлиб, шакллана борганлигини қайд қилиш зарур.

Унинг амалий асоси кутубхоначилик назариясининг ташкилий масалалари билан боғлиқ бўлиб, улар Марказий идоралараро кутубхоначилик комиссиясининг барпо килиниши (1921 йил ноябрь), кутубхона бирлашмаларининг ташкил килиниши (дастлабки бирлашма 1923 йил ноябрида Тошкент шахрида ташкил килинган) хилма – хил кутубхоначилик кенгашлари, анжуманлар, семинарлар ва куритлойларнинг чакирилиши, республикада айрим кутубхоналар фаолиятини текшириш, кутубхона шахобчаларини ривожлантириш режаларини тузиш, етакчи кутубхоналар илғор иш тажрибасини урганиш, таргиб килиш ва хоказолардир.

 

5.2. Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанини табақаланиши ва ихтисослашуви (1946-1974 йиллар).

Ўзбекистонда кутубхонашунослик фани тараққиётининг иккинчи босқичи (1946-1974йиллар), кутубхонашунослик, муаммоларининг тобора кенгайиб бориши ва улар билан шуғулланувчи муаллифлар орасида махаллий ахоли вакилларининг кўпайиши билан характерланади.

Кутубхонашунослар танлаган мавзулар доирасида кутубхоначилик ишининг умумий масалаларидан тортиб, алохида кутубхоналар фаолияти, кутубхона тармоклари, улар ишининг айрим йўналишлари, жумладан китобхонларга хизмат кўрсатиш, кутубхона фондлари муаммолари, кутубхоналар ишини ташкил қилиш, кутубхоналарнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш, бошқа кутубхоналар амалиётига жорий этиш, шу максадда тўпламлар нашр қилиш, луғатлар, маълумотномалар тузиш ва нихоят илмий-тадкикот ишларини тайёрлаш ва химоя килиш бу боскичига хос хусусиятлардир.

Бу маълум даражада кутубхоначилик – библиографик фанларининг ривож топа бошлаганлигидан, айни вактда уни асосий ривожлантирувчи кучи – илмий, малакали кадрларини етказиб бераётганлигидан далолат беради.

Бунга 1958 йилда Қўқон Педагогика институти таркибида очилган кутубхоначилик факультети (1960 йилдан Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика институтига ўтказилган) ва унинг асоси бўлган «Кутубхонашунослик ва библиография» кафедраси ташкил топиши ҳамда улар томонидан тайёрланган олий малакали кутубхоначи кадрлар катта хисса қўшди.

         60-йилларда кутубхонашунослик, библиографияшунослик  фанларининг ривож топиши ва табакаланиши натижасида уларнинг ҳар бири бўйича махсус фанлар туркуми пайдо бўлди. «Кутубхонашунослик» ва «Библиография» кафедралари олий малакали кутубхоначиларни тайёрлаш жараёнида, ўқув – тарбия, илмий ва услубий ишларнинг мазмуни ва бирлигини белгилаб бериш билан бир қаторда илмий – педагогик кадрларни етиштиришда асосий база сифатида республика кутубхонашунослик фикрининг шаклланиши ва унинг тараққиётида катта роль ўйнади.

 «Кутубхонашунослик» фанининг табақаланиши унинг тарихий жихатларини чукур ўрганиш заруратини вужудга келтиради. 60 – 70 йилларда Низомий номидаги ТДПИ кутубхонашунослик кафедраси ўқитувчиларининг кутубхоначилик иши тарихи, кутубхоналар ва уларни каталоглаштириш тарихи муаммоларига қизиқишнинг ортиб борганлигини қайд килиш лозим.

1966 йилда ТДПИ кутубхонашунослик ва бибилиография кафедралари ўқитувчиларнинг илмий асарлари тўплами чиқди. Унда кафедра ўқитувчиларидан Н.В. Яхонтованинг «Революциядан олдинги Туркистонда илмий кутубхоналар тарихидан», О.Г.Қосимованинг «Тошкент кутубхоналарида чет эл вактли матбуотининг йиғма каталоги», Ю.Б.Абрамовнинг «Ўз.ССРда марказлаштирилган каталоглаштириш тарихидан» каби илмий маколалари ўрин олган эди.

О.Г.Косимова уз маколасида Россиянинг Урта Осиёни босиб олганидан кейин Туркистонда очилган янги типдаги кутубхоналарнинг оммавий, ахборот, харбий, укув юртлари ва мактаб кутубхоналари, пуллик, шахсий ва жамоатчилик кутубхоналар, кутубхона ва кироатхоналар, кенг халк оммаси учун очилган дастлабки мусулмон кутубхоналари ва шахар кутубхоналарининг пайдо булиши, уларнинг фаолияти, ютук ва камчиликларини тахлил қилган бўлса, Н.В. Яхонтова уз маколасида кутубхоналарнинг яна бир тури – илмий кутубхоналарга эътиборини каратган. Натижада 1870 – 1917 йилларда Туркистонда ташкил килинган ва фаолият курсатган кутубхоналарнинг умумий силсиласи, уларнинг ахамияти тугрисида бир бутун тарихий билимга эга буламиз.

Ю.В.Абрамовнинг тадкикотида эса республикада марказлаштирилган каталоглаштириш тарихи, унинг ахволи ва унинг бундан кейинги тараккиётини белгилаб берувчи чора – тадбирлар намоён килинган. Муаллифлар уз ишларида уша даврда кутубхоначилик ишининг у ёки бу масалаларини ривожлантиришга хисса кушган О.В.Маслова, В.Н.Смолин, Г.А.Аракелянц, А.И.Агеев каби кутубхонашунос – бибилиографларнинг фаолиятига узларининг ижобий муносабатларини билдиришган.

1965 йилда Тошкент Давлат Дорулфунунида республикада биринчи марта кутубхоначилик иши тарихи буйича   О.Г.Косимованинг «Ўзбекистонда оммавий кутубхоналар тармоғининг ривожланиши» мавзусида фан номзодлиги учун номзодлик иши химоя қилинди.

1966 йилда нашрдан чиккан О.Г.Косимованинг «Ўзбекистонда кутубхоначилик иши» монографиясида 1917 йил октябрь инкилобидан олдинги Туркистон, Турон ўлкаси кутубхоналарининг пайдо бўлиши, уларнинг ахволидан тортиб (асарнинг деярли ярмига якин) то 1968 йилгача бўлган даврда республикада кутубхоначилик ишининг тарихига бағишланган.

Шу даврда яна бир илмий тадкикот иши нихоясига етказилди. Бу А.Навоий номидаги Узбекистон Давлат кутубхонаси ходими Ю.Б.Абрамовнинг иши бўлиб, у Ленинград Давлат Маданият институтида 1967 йилда «ЎзССРда каталоглаштириш назарияси ва амалиётнинг ривожланиши» мавзуида диссертациясини химоя килган эди.

1969 йилда амалиётчи – кутубхонашунослардан бири, кўп йиллар мобайнида ТошДДнинг илмий кутубхонасида фаолият кўрсатган, 1971 йилдан ТДПК «Кутубхонашунослик» кафедрасининг, 1974 йилдан ТДМИ нинг доценти А.И. Кормилициннинг «Инкилобдан олдинги Туркистонда кутубхоначилик иши тарихи» (1868 – 1917 йиллар) мавзусидаги фан номзодлиги учун илмий иши химоя килинди. Бу тадкикотга унинг шу даврларда эълон килинган «Инкилобдан олдинги Туркистонда илмий – тиббий жамиятлар кутубхоналари», «Инкилобдан олдинги Туркистонда айрим илмий – жамиятлар кутубхоналари ва уларнинг илмий – техник билимларини таркатишдаги ахамияти», «Туркистон оммавий кутубхонаси ва унинг инкилобдан олдинги Туркистоннинг маданий хаётидаги роли», «Нолегал кутубхоналар ва уларнинг Тошкентда инкилобий адабиётларини таркатишдаги роли», «Темирйулчиларнинг ишчи кутубхоналари ва уларнинг мехнаткашларнинг инкилобий онгини уйготишдаги роли», «Самарканд жамоатчилик кутубхонасида нолегал адабиётларнинг таргиботи» каби асарлари асос килиб олинган.

70 - йилларда кутубхонашунослик – библиографик фанларининг тараккий этиши, уларнинг ихтисослашуви, шунингдек, республикада малакали кутубхоначи ходимларни тайёрлаш, уларни укитиш, соха буйича илмий – тадкикот ишларини уюштириш ва ташкил килиш хамда кундалик амалиётда, кутубхоначилик – билиографик терминларини тартибга келтириш зарурати  давр талаби бўлиб колган эди. Шундай шароитда, О.Р.Косимов, Ё.Кодироваларнинг ўзбек тилида «Кутубхонашунослик ва библиографик бўйича кискача изохли терминологик лугат» нашр килинди.

70 йиллларнинг 1 ярмида илмий кутубхоналар тарихи хам махсус ўрганила бошлаганлигини кўрмиз. 1973 йилда М.А.Рахимов ТошДДда «Ўзбекистон ССР илмий кутубхоналари тараккиёти тарихи (1917 – 1941 йиллар) мавзуида номзодлик ишини химоя қилди.

Шу типдаги кутубхоналарнинг бундан кейинги даврдаги ривожланиш тарихини Б.К.Каримов ўзининг «Ўзбекистон ССРда илмий кутубхоналар тараккиёти» (1941-1970) мавзусидаги номзодлик ишида давом эттирган. Тадкикот Москва Давлат Маданият институтида химоя килинган.

 Шундай килиб, Республикада кутубхонашунослик фани ривожланишининг иккинчи боскичига (1946-1974 йиллар) таъриф берар эканмиз, қуйидагича умумий хулоса қилиш мумкин:       

 - республика кутубхоналари фаолияти тўғрисида обзор-ахборот тарзидаги маколалар кўпайиб борди;

-кутубхоналардаги илғор тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва жорий қилиш бўйича материаллар, тўпламлар нашр килина бошланади;

- амалиётчи ва назариётчи кутубхонашуносларнинг республикада кутубхоначилик иши, унинг ахволи ва истикболлари тугрисидаги тадкикотлари чика бошлади;

- маълумотнома типидаги, лугатлар тарзидаги нашрлар пайдо булди;

Бундан келиб чикадиган биринчи хулоса шундан иборатки, бу боскичда кутубхоначилик ишининг умумий масалалари билан бир каторда, унинг айрим йуналишлари бўйича, жумладан, кутубхоналарнинг типлари ва улар фаолиятининг баъзи муаммоларига (каталоглаштириш; кутубхоналараро абонемент, очик китоб жамгармаси ва х.к) бағишланган тадқиқотлар амалга оширилди.

Иккинчидан, республикада кутубхоналар ахволини кузатиб борувчи ва уларни ривожлантиридан манфаатдор шахслар хисобланган амалиётчи хам назариётчи илмий кадрлар етишиб чикди ва шаклланди (олий малакали кутубхоначи – библиографлар тайёрлайдиган олий кутубхоначилик таълимининг барпо килиниши), 1974 йилдан эса ТДМИ ва унинг “Кутубхонашунослик” (1968 йил), «Библиография» (1968 йил), «Болалар адабиёти ва болалар билан кутубхоначилик иши» (1974 йил), «Кутубхона фондлари ва каталоглари» (1980 йил), «Информатика ва кутубхоналарда техник воситалар» (1977 йил) каби махсус кафедраларнинг ташкил қилиниши унга ижобий таъсир кўрсатди.

Учинчидан, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат кутубхонаси Республикада кутубхоначилик ишининг функционал ва илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштирувчи холда унинг ташкилий маркази булиб колди.

 

5.3.Республикада кутубхонашунослик фанининг  ривожланиши

(1975-1990йиллар)

 Республикада кутубхонашунослик фани ривожининг учинчи боқичида (1975-1990йиллар) соха бўйича илмий тадкикод ишлар даражаси янги поғонага кўтарилди. Кутубхона тармоклари ва кутубхонашунослик, китоб тарихи ва унинг умумий муаммолари ривожи бўйича 1976-1980, 1981-1990 ва 2000 йилгача бўлган даврларга мўлжалланган илмий такикод ишларнинг истикболли режалари ишлаб чикилди.                                                     

            Бу даврда кутубхонашунослик фани таркибий кисмларидан бўлган-кутубхоначилик иши тарихи, умумий кутубхонашунслик, китобхонлар хизмат курсатиш, кутубхона ишини ташкил килиш ва бошкариш каби махсус ўқув предметларини назарий ва илмий жихатидан асослашга, уларни укитиш услубиятларини ишлаб чикишга мувоффик булишди. 80-йилларнинг 2 ярмидан бошлаб, республика хусусиятларини хисобга олган мустакил дарсликлар, кўлланмалар ишлаб чикилди ва ўқитила бошланди.

            1975-1990 йиллар мобойнида республикада жами 9 киши (докторлик ва 8 номзодлик) илмий-тадкикод ишларини нихоясига етказган булсалар, шундан 1 та докторлик ва 7та номзодлик иши Тошкент давлат маданият институти ўқитувчиларига таалуклидир.                                                                                                                          

            Бу даврда профессор О.Ғ.Қосимованинг «Ўзбекистонда кутубхона иши тарихи» дарслиги  яратилди ва шу институт талабаларига дарслик сифатида ўқитила бошлади.  Дарсликда кутубхоналарнинг жамиятдаги урни, улардаги таргибот ва тадкикот усулларининг маданий – маърифий фаолият билан богланиши, кутубхоналар билан ишлаш усули ва шаклларни такомиллаштириш масаллалари кенг ёритилган. Республикада кутубхоначилик ишини тараккий эттиришнинг асосий йуналишлари белгилаб берилган.

1982 йилда Узбекистон ФА Тарих инситути кошида, республикада биринчи марта кутубхонашунослик сохасида О.Косимованинг «Ўзбекистон ССРда кутубхоначилик иши ривожланиши тарихи ва унинг мехнаткашларни комунистик рухда тарбиялашдаги роли»(1917-1975 йиллар) номли докторлик диссертацияси химоя килинди.

        Тадкиктнинг илмий ахамияти ва фанга кушган хиссасини шундаки, унда кутубхоначилик иши биринчи марта махсус ва хар томонлама ёритилганлиги хамда Ўзбекистонда Совет хокимияти ишларида кутубхоначилик курилишига багишланган коплекс тадкикот эканлигидадир.

Бу даврда Кутубхонашунослик кафедраси укитувчилари ижодида кутубхонашуносликнинг умумий масалаларига багишланган муаммолар бирмунча муфассал ишланган дейиш лозим. Республикада кутубхонашунослик фанининг умумий масалалари хамда унинг айрим йуналишлари янада кенгрок ёритадиган, кафедра укитувчилари жамоаси томонидан тайёрланган мухим тадкикот 1989 йилда нихоясига етказилди. Умумий хажми 12 босма табокдан иборат бу “Ўзбекистонда кутубхоначилик иши” ўқув кулланмасини яратишда кафедрасининг энг тажрибали укитувчиларидан проф. О.Косимова, доцент Т.Х.Ким, катта ўқитувчиларидан Т.Есимов, А.П.Коваленко, Т.Шокиров, Д.Мамажоновалар катнашган.

Тадкик килинаётган даврда (1975 – 1990 йиллар) кутубхоначиилк ишининг энг мухим масалаларидан бири – кутубхона тармокларини марказлаштириш ва у билан боглик муаммолар хисобланади. 1979 йилда А.Кодирий номидаги Тошкент Давлат Маданият институти махсус кафедралари ўқитувчиларнинг илмий асарлари тўпламини нашрдан чикарди. Тупламда клуб ва кутубхоначилик ишининг долзарб масалалари ёритилган.

  Тўпламда эълон килинган маколаларда республикада амалга оширилаётган давлат оммавий кутубхона тармокларини марказлаштириш асосида кайта куриш, уларнинг самарадорлигини ошириш, илмий – техника кутубхоналари фаолиятини фан – техника тараккиёти даражасида ташкил килиш, кутубхоначилик ахборот хизматини такомиллаштириш шароитида кутубхоналар ишини яхшилашнинг айрим томонларигина уз аксини топган эди.

1984 йилда кафедра укитувчиларини «Ўзбекистонда МКСнинг фаолиятини оптималлаштириш” номли мақолалар тўплами босмадан чикади. Тупламда биринчи марта республикада давлат оммавий кутубхона тармоклари тўла марказлаштиришдан сўнг эришилган ютук ва камчиликларни, илғор иш усуллари умумлаштирилган, тахлил қилинган.

Тўпламда О.Косимова, А.П.Коваленко, Д.Мамажонова,  Т.К.Ким, А.М.Герценова, Д.Н.Мавлонова,Т.Есимов,Р.Н.Домарацкаянинг илмий мақолалари чоп этилди.

1982 йилда «Болалар адабиёти ва кутубхоначилик ишлари» кафедрасининг катта ўқитувчиси Э.Йўлдошев ўзининг «Ўзбекистонда болаларга кутубхоначилик хизматининг кўрсатилиши: шаклланиши, ривожланиши, истикболлари» мавзусида номзодлик ишини химоя килади.

Профессор Э.Йўлдошев республикада биринчи марта болаларга кутубхоначилик хизмати кўрсатилишини махсус, атрофлича тахлил килган ва маълум даражада уни нихоясига етказган шахсдир. Муаллиф институтнинг махсус кафедрасида ишлаган катор йиллар давомида болалалар адабиёти, китобхонлар билан ишлаш, китобхонлар қизиқиши ва улар рухиятини ўрганиш масалалари билан бевосита шуғулланган. Бу унинг қатор китоблари ва илмий мақолаларида ўз аксини топган

Мактаб кутубхонасининг болалар ва ёшларни тарбиялашдаги роли ва вазифалари, ахамияти, уларнинг ишини ташкил килиш, жамғармаларини шакллантириш, китобхонлар билан ишлаш ва уларни ўқишга рахбарлик килиш муаммолари Э.Йўлдошевнинг Э.Т.Исломов билан хамкорликда яратган «Мактаб кутубхонасининг иши» номли қўлланмасида ўз аксини топган.

80 – йилларда республика кутубхонашунослик фанининг ривожланиши белгиларидан бири сифатида унинг лугавий асосларининг янги нашр билан ёритиш эди. Бу даврга келиб, О.Косимова ва Ё.Р.Кодировалар томонидан тузилган узбек тилидаги биринчи «Кутубхонашунослик ва билиографияга оид терминларнинг кискача изохли лугати» нашри хажман жуда кичик булиб, (400 терминни уз ичига олган эди), кутубхонашунослик назарияси ва кутубхоначилик амалиётидаги куплаб узгаришларни акс эттира олмас эди.

 Мана шу «бўшликни» бирмунча тулдиришда институтнинг тилшунослик кафедраси олимлари Х.Абдурахмонов, Н.Махмудов, Р.Шукуровлар томонидан тайёрланган «Маданий – окартув ходимлари учун кискача изохли лугат» ижобий урин эгаллайди. Лугатда кутубхонашунослик ва билиография, китобшунослик, маданий – окартув ишлари, мусика, хореография, театр ва кино санъатига оид терминлар, маданият тушунча остида бирлаштириб, умумий алифбо тартибида жойлаштирилган ва изохланган.

Лугатда жами 1500 дан ортик маданият тушунчаси булса, шундан 700 га якин кутубхонашунослик, билиографияшунослик ва китобхонлик масалаларига багишланган. Бу терминлар жуда киска ва ихчам тарзда изохланган. Гарчи муаллифлар узларидан олдинги лугатлардан фойдаланганликларини кайд килишган булсада (шу жумладан 1976 йилги русча лугатдан хам) кутубхонашуносликнинг уша даврдаги энг мухим асосий терминлари назардан четда колдирилиб, иккинчи, учунчи даражадаги тушунчалар кириб колган.

Бу камчиликлардан катъий назар, тилшунослар лугатни тузишда катта жонбозлик курсатишган, бу билан кутубхоначиларга, талабаларга кутубхонашунослик терминларининиг мохиятини тушуниб етишга ва уларни амалда ишлатишга ёрдам берган, фан ривожига хисса кушган.

Бу даврда кутубхонашунослик кафедраси ўқитувчилари томонидан Узбекистон кутубхоналар ишини ташкил килиш ва бошкариш масалалари хам маълум даражада ўрганилган ва ишлаб чикилган. Жумладан, кафедранинг катта укитувчиси А.П.Коваленконинг 1984 йилда «УзССРда кутубхоначилик иши: бошкариш ва ташкил килиш масалалари» деган укув кулланмаси нашрдан чикди. Унда кутубхоналарга давлат ва услубий рахбарликни ташкил килиш, илмий – тадкикот ишларининг тараккиёти хамда кутубхоналарда мехнатни илмий асосда ташкил килиш масалалари баён килинади. Мазкур муаммолар Узбекистон хусусиятларини хисобга олган холда хамда кутубхоналар тажрибалари асосида ёритилганлиги билан ахамиятлидир.

Собик Иттифокда ва республикамизда кутубхонашунослик фани ва кутубхоначилик иши эришган ютуклар натижасида 80 – йилларнинг иккинчи ярмида кутубхоначилик касбига, китоб ва китобхон уртасидаги воситачи сифатидаги кутубхоначининг шахсига эътиборни каратиш, жамиятда кутубхоначининг нуфузини кутариш, уларни талаб даражасида тайёрлаш асосида кутубхонашунослик тафаккурини ривожлантириш масаласи етакчи окимлардан бирига айланди.

Ана шу муаммо кутубхонашунослик кафедрасининг катта укитувчиси, фан номзоди И.М.Троицкаянинг «Кутубхоначилик касби: истеъдод боскичлари» деган маколасида уз аксини топди.Муаллиф кутубхоначилик касбига хос булган энг умумий хусусиятларни, унинг кадимийлигини, инсонпарварлигини, айни пайтда куп кирралигини, шунинг учун унга хавас килишнинг узи камлик килишини, ишлаш учун касбга хакикий мехр – мухаббат булиш зарурлигини жахондаги машхур кутубхоначилар фаолияти, мисолида баён килиб беради.

1987 йилда И.М.Троицкая томонидан тузилган «Ўз ССРда кутубхоналар типологияси» номли укув–услубий кулланма эълон килинди. Қўлланмада кутубхонашуносликнинг энг долзарб ва мураккаб хисобланган муаммоси – кутубхоналар туркуми ва турлари муаммосини талабаларга оммабоп шаклда тушунтириб беришга харакат килган. 1989 йилда И.М.Троицкая таникли кутубхонашунос ва библиограф, китобшунос ва тарихчи олим Е.К.Бетгернинг 100 йиллигига багишланган А.Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонасининг юбилей тупламида «Евгений Карлович Бетгер» ва «Туркистон туплами» деган илмий макола билан чикди. Унда XIX асрнинг иккинчи ярмидан то октябрь инкилобигача булган даврда Туркистон ва Урта Осиё тарихини урганиш бўйича битмас – тугамас манба хисобланган «Туркистон туплами»ни оммалаштиришда, унинг мохиятини тадкикотчилар ва келажак авлодга етказишда Е.К.Бетгернинг роли хар тамонлама тахлил килинган.           

80-йиллар тадкикотчилари фаолиятида кутубхона тармокларини марказлаштириш масаласи асосий йуналишлардан бири булгани маълумдир. Марказлаштиришган кутубхоналар тизими шароитида китобхоналарга хизмат курсатишга оид бир туркум ишлар кутубхонашунослик кафедрасининг доцент, фан номзоди М.М.Расуловга таалуклидир. М.М.Расулов 1987 йилда «МКСда оммавий кишлок хужалик касби мехнаткашларига хизмат курсатишни такомиллаштириш» (Узбекистон материаллари асосида) мавзусида номзодлик ишини химоя килди. Муаллиф Узбекистондаги энг оммавий касб эгалари-бригадирлар, звено бошликлари, механизаторлар, шафёрлар, дехконлар, чорвадорлар ва бошкаларга кутубхона хизматини ташкил килишнинг ахволи, хусусиятлари, уни яхшилаш йуллари,муоммоларини узига хос тарзда тадкик килган.

Урганилиётган даврда яна бир мухим муаммо-мактаб укитувчиларига кутубхона хизматини курсатиш масалалари кафедранинг катта ўкитувчиси М.Х.Махмудов 1990 йилда Москва Давлат маданият институтида «Умумтаълим мактаблари укитувчиларига кутубхоначилик  хизматини курсатиш: хозирги ахволи ва ривожланиш истикболи»  (Узбекистон материаллари асосида) мавзусида номзодлик илмий ишини химоя килади.

Муаллиф уз тадкикотига умумтаълим мактаблари укитувчиларига кутубхоначилик хизматини курсатишни такомиллаштириш йулларини асослаб бериш максадида унинг асосий боскичларини аниклаб, укитувчиларнинг китобхон сифатида ижтимоий-демографик, рухий-педагогик кизикишларини шаклланиш омилларини, умумтаълим мактаблари педагогларига кутубхоначилик хизматини кўрсатишнинг бир бутун тизимини яратиш ва такомиллаштиришнинг ташкилий – услубий шарт-шароитларини очиб беради.

1988 йилда институтнинг «Кутубхона фондлари ва каталоглари» кафедрасининг катта укитувчиси М.А.Зупарова (хозир Москва давлат маданият ва санъат университетида ишламокда) узининг «Миллий – рус икки тилидаги шароитида систематик каталог: ташкил килиш муаммолари ва такомиллаштириш йуллари» мавзусидаги номзодлик ишини химоя килди. У собик Иттифокда биринчи марта системали каталогни ташкил килишда турли тиллардаги мазмуни бир хил нашрларни бир жойда акс эттириш масаласини назарий хам амалий жихатдан асослаб беради.

Системали каталог тузиш назарияси ва амалиёти масалаларига багишланган яна бир иш шу кафедранинг катта укитувчиси Н.Каттахужаев томонидан амалга оширилган. 1990 йилда муаллифнинг «Совет кутубхоначилик классификацияси буйича хужжатларни системалаштириш» номли ўкув қулланмаси нашр килинади. Кулланма каталоглаштириш назарияси ва амалиётидаги сунги ютуклар хисобга олинган холда яратилган.

Кутубхонашунослик кафедраси доценти Э.О.Охунжоновнинг тадкикот объекти китоб ва китобшунослик масалаларидир. У 1979 йилда Москва матбаачилик институтида «УзССРда китоб нашр килиш ишининг шаклланиши ва ривожланиши (асосий боскичлар ва етакчи окимлар) мавзуида номзодлик ишини химоя килган бўлиб, ундан олдин «Ўзбекистонда китоб ва китоб иши: Узбекистоннинг китоб иши буйича адабиётлар обзори ва манбаалар курсаткичи (1875 – 1977 йиллар) номли рисоласини ёзган. Унга муаллиф республикада биринчи марта ўзбек китобат иши бўйича 1875-1977 йилларда рус ва узбек тилида нашр килинган Х-ХХ асрлар мобойнида пайдо булган энг мухим босма асарларнинг танкидий обзорини хамда унинг тахлилини берган.

1982 йилда З.И.Есенбаев ва Э.Охунжоновлар хамкорлигида ёзилган «Ассалом китоб» номли монография нашрдан чикади. Унда муаллифлар Туркистонда матбаачиликишининг вужудига килиши, унинг Совет Узбекистонида тараккий этиш муаммоларини катта ижодий жушкинлик, илмий ғурур билан хикоя килади. Матбаачиликнинг ютук ва камчиликлари, бугунги ахволи ва унинг истикболи фактик материаллар асосида ёритилади.

Э.Охунжоновнинг «Хат ва китоб» номли рисоласи Урта Осиёда ёзув тарихи ва кулёзма китобларнинг пайдо булиши масаласига багишланган. Муаллифнинг 1989 йилда чоп этилган «Қадимги ёзувлар» рисоласида кадимги Финикия ёзувлари,ормиий, юнон, араб, турк ва бошка шу сингари ёзувлар тизими, тарихи,уларнинг хусусиятлари,бизнинг давримизгача етиб келиши масалалари баён килинган. Рисоланинг ўзбек тилида нашр килиниши айникса ахамиятлидир.

Э.Охунжоновнинг 1993 йили чоп килинган “Ўрта Осиёда китоб тарихи ва китоб иши бўйича очерклар номли илмий асари муаллифнинг карийиб 15 йиллик мехнатини умумлаштиради. Кадимги ва илк Урта асрларда ёзув ва китоб иши тарихи, Урта Осиёда когоз ишлаб чикаришнниг вужудга келиши ва ривожланиши, кулёзма ва тошбосма усулидаги китоблар, уларни купайтириш, кутубхоналар ва китобсеварлар, билиографиянинг пайдо булиши энг мухим билиографик ишларнинг тахлили, китоб савдоси ва китобфурушлар каби мавзулар муаллиф тадкикотнинг объекти хисобланади.

Муаллиф томонидан яратилган бу асарлар Урта Осиё халклари маънавий тарихининг таркибий кисми булган «китобшунослик» фанига кушилган катта хиссадир.

70 – 80 йилларда институт махсус кафедралари укитувчилари фаолиятининг фаоллашганлигини, уларнинг турли мазмундаги илмий – оммабоп маколаларининг кутубхоначилик тупламларида, шунингдек марказий матбуотда чика бошлаганлигидан хам англаб олиш мумкин. 1976 йилдан А.Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат кутубхонаси томонидан чикарила бошланган «Ўзбекистон кутубхоналари» номли давомли нашрнинг роли каттадир. Даставвал илмий асарлар туплами сифатида чикарилиши мулжалланган  нашрнинг биринчи чикарилишиданок республика кутубхоналари амалиётидаги илгор тажрибалар хакидаги хилма – хил мавзуларни таргиб килувчи минбарга айланади. Тупламга материалларни танлаб олиш принципини белгилаб олиш жараёнида унинг номи «Кутубхоначилик иши назарияси ва амалиёти» туплами, 7 – чикарилишидан бошлаб эса, «Кутубхоначилик иши назарияси ва амалиёти буйича маколалар туплами» сарлавхаси остида ва нихоят хозир эса «Ўзбекистон кутубхоначилиги: Кутубхоначилик иши назарияси ва амалиёти буйича маколалар туплами» номи билан чикарилмокда.

Бу боскичнинг яна бир узига хос хусусияти шундаки, институт укитувчилари республикада ва ундан ташкари уюштирилган халкаро анжуманларда хам иштирок этиб, уз маърузалари билан чикдилар. Шундай анжуманлардан бири 1990 йил Душанбе шахрида булиб утган «Шарк халклари маданият таракиётида китоб: тарихи ва хозирги ахволи» номли халкаро илмий-назария анжумандир. Анжуман Э.Охунжонов, И.А.Зупаров, Л.Н.Муминхужаева, М.М.Неъматова Н.Усанов Ё.Розикова ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

1975-1990 йиллардаги ахволини назардан кечирар эканмиз, тадкикотчилар бу даврда кутубхонашуносликнинг асосий масаласи булган кутубхоналарнинг ижтимоий ролини аниклашга харакат килганликларини таъкидлаши зарур.

Бу боскичда кутубхоначилик ишининиг турли йўналишлари буйича 1 докторлик, 8 та номзодлик ишларининг тайёрланиши ва химоя килинишининг узи республикада кутубхонашунослик фанининг янги поғонага кўтарилганлигидан далолат беради.

Шу нарса диккатга сазоворки, бу тадкикотлардан «Кутубхона фондлари ва каталоглари» кафедрасининг укитувчилари В.В.Садурскаянинг «Юкори синф укитувчиларининг билишга оид фаоллигини шакллантиришда ёшлар кутубхонаси, мактаб, ишлаб чикариш жамоасининг ўзаро хамкорлиги» (1984 йил) хамда М.Л.Зупарованинг «Миллий – рус 2 тиллиги шароитида систематик каталог: ташкил килиш муаммолари ва такомиллаштириш йуллари» (1990 йил) каби номзодлик ишлари нафакат республикада балки собик Иттифок ахамиятидаги муаммоларни уз ичига олганлиги ва тадкик килинганлиги билан ахамиятлидир.

Шундай килиб, республикада кутубхонашунослик фани ривожланишининг учинчи боскичи (1975 – 1990 й.) буйича хулоса килар эканмиз, бу даврда институт укитувчилари фан тараккиёти учун анча ишларни амалга оширганликларини таъкидлаш зарур. Улар кутубхонашунослик фанинг маълум бир таркибий кисмлари муаммолари устида илмий услубий хам тадкикий ишларни олиб бордилар. Эндиликда республикада кутубхоначилик иши тарихи ва ьунинг назарий асослари «Кутубхонашунослик» кафедраси укитувчилари ва бошка кутубхонашунослар томонидан деярли тула ишлаб чикилди ва ишлар олиб борилмокда. Тадкикотчилар республикада кутубхоналарнинг ижтимоий ролини ортиб бориши масаласи юзасидан узларининг катъий фикрларини билдиришмаган булсаларда, кутубхоначилик амалиётининг назарий асосларини ишлаб чикишда маълум ютукларга эришдилар.

 

 

5.4.Мустақиллик йилларида кутубхонашунослик фанини ривожлантириш муаммолари

 ( 1991 йилдан кейинги давр)

Ўзбекистонда кутубхонашунослик фани ривожланишининг 4 боскичи 1991 йил ва ундан кейинги йилларни уз ичига олади. Бу боскичнинг хусусияти шундан иборатки, бу даврга келиб, республикада кутубхонашунослик фани назарияси ва кутубхоначилик иши амалиётини ташкил килиш борасида эскича маъмурий буйрукбозлик тизими даврида таркиб топган карашлардан халос булиши, истиклол тафаккурини шакллантириш биринчи ўринга чикади.

Шу сабабли фаннинг айрим муаммоларин ишлаб чикиш ва урганишда миллий хусусиятларни хисобга олиш ва акс эттириш, кутубхоначилик ишининг иктисодий ва хукукий асосларини ишлаб чикиш ва мустахкамлаш, бозор иктисодиётига ўтиш шароитида кутубхоналар ишини ташкил килиш муаммоларини аниклаш ва ишлаб чикиш, кутубхоначилик ишини бошкариш ва рахбарлик килишда давлат- жамоатчилик тизимини вужудга келтириш, демократик жамиятда кутубхоналарнинг ижтимоий роли ва уни такомиллаштириш масалалари кун тартибида туради.

Жамиятда иктисодий муносбатлар асосида узгартиришга каратилган йулни амалга оширишни ижтимоий ва ишлаб – чикариш муносабатларини такомиллаштириш борасидаги назарий тадкикотларни фаоллаштирмай туриб, тасаввур килиш мумкин эмас. Кутубхоначилик иши хам ана шу назарий тадкикотлар сохасининг ажралмас кисми хисобланади. Демак, кутубхонашунослик фани ижтимоий жихатдан ахамиятли, комплекс муаммоларни тахлил килиб бериши, уларнинг ишлаб чикилиши эса кутубхоначилик ишининг янада юксалишини таъминлаши даркор.

Ўзбекистонда кутубхонашунослик фанининг тадкикот объекти турли тармоклар ва идораларга карашли 11мингдан ортик ахборот-кутубхона муассасаларидир. Улар 6,3 млн. фойдаланувчига  ахборот-кутубхона хизмати кўрсатмоқда. Ушбу муассасаларда  83, 6 млн. нусҳадаги адабиётлар сақланмоқда. Шулардан 3,5 млн. нусҳаси  электрон шаклда.

Умуман бу муаммоларни асосий икки мухим гурухга булиш мумкин: Биринчи – республика кутубхоналари илмий – тадкикот фаолиятининг истикболли йуналишларидан бўлган бозор иктисодиёти муносабатларига утиш даврида китоб ва китоб укишнинг ролини урганиш булса,

иккинчиси – кутубхоналарнинг янги шароитда ишлаб туришини, кутубхоналарнинг узаро алокалари, уларнинг бошка маданий – маърифий муассасалар, ахборот органлари билан алокасини яхшилаш, хамкорлик килиш, мувофиклаштириш масалалари билан боғликдир. Бу муаммолар республика илмий марказларнинг кутубхона турларини самарали жойлаштириш ва улардан унумли фойдаланиш йулларини кидириб топишга багишланган тадкикотларида уз аксини топади.                                          

Хулоса қилиб айтганда Ўзбекистонда илк илмий тадқиқот ишлари ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ бошланган ва у кутубхоначилик иши тарихини маданий қурилишнинг мухим қисми сифатида ўрганилган.Бу муаммони ўрганишга республиканинг машҳур кутубхонашунос-олими Е.К.Бетгер ўзини бир қанча ишларини бағишлаган: “Туркистон давлат кутубхонаси (1918-1922 йиллар), “ Қисқача тарихий очерк”, “Бир асрнинг тўртдан  уч қисмидаги маданий ишлар” (1870-1945 йиллар).

Республикада кутубхоначилик иши тарихини ўрганиш ишлари 60-йилларда анча фаоллашди. Ўзбек манбашунослари томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди ва унинг айрим муаммолари ўрганилди. Бу ишлар Э.А.Охунжонов, А.И.Кормилицин, А.Г.Косимова, М.А.Рахимова, Б.К.Каримовларнинг асарлари ва илмий диссертацияларида ўз аксини топд.

Республика олимлари томонидан “Китоб ва ўқиш ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялаш воситаси сифатида” мавзуси ишлаб чиқилди. Ушбу мавзу бўйича М.Я.Малишева ва Т.Х.Кимлар иш олиб бордилар. Ахолини турли қатламларига кутубхона хизмати кўрсатиш ишлари М.М.Расулов ва М.Х.Махмудовнинг диссертация тадқиқотларида ўрганилди. Алохида эътибор болалар ва ўсмирларга кутубхона-библиографик хизмати кўрсатиш ишларига бағишланди. Бу муаммолар билан Э.Й.Йўлдошов, О.Г.Шабалина, Б.И.Ғаниева, М.Ю.Сарказовалар шуғулландилар

Библиография назарияси бўйича кенг миқёсдаги ишлар М.М.Туропов, Ш.М.Шамсиев, Н.П.Шуманова,И.М.Троцкий, М. Мирзаахмедова, М.Я.Носирова, А.В.Носирова, И.В.Долгополова ва Х.Маматраимоваларнинг илмий ишларида ўз аксини топди

Ўзбекистонлик тадқиқотчилари томонидан кутубхона фондлари ва каталоглари назарияси ва амалиёти бўйича ишлар амалга оширилди.Бу ишлар билан Ю.Б.Абрамов, В.В.Соколова, М.И.Витенсон, И.И.Каттаходжаева, З.Бердиева ва бошқалар шуғулландилар. Кутубхоначилик ишини бошқариш масалалари Т.Б.Есимов, Э.Г.Исломов,А.П.Коваленко ,М.Махмудовнинг тадқиқотларида ўз аксини топган.

Ўзбекистон китобшунослик тарихи ва китоб тарихи тадқиқотларида алохида ўрнини Э.О.Охунжоновниг илмий ишлари ташкил этади. Шу билан бирга ушбу муаммолар Ф.Н.Рожинская, З.И.Есенбаев, З.Ю.Юлдашев, М.Р.Рашидовалар томонидан ҳам ўрганилган.

Кутубхона тизимлари ва алохида кутубхоналарни ахборотлаштириш, автоматлаштириш ва мехнанизациялаштириш мавзуси бўйича М.З.Якубова, М.А.Рахматуллаев, У.Ф.Каримов, А.ШГ.Мухаммадиев ва Б.А.Манноновлар илмий-тадқиқот ишлари олиб борганлар.

Илмий- тадқиқот ишлари натижаларикенг кутубхоначилик жамоатчилигига турли хил нашрлар ёрдамида: монографиялар, мақолалар тўплами, вақтли матбуотдаги мақолалар, илмий хисоботлар, илмий-амалий конференциялар тавсиялари, методик, ўқув қўлланмалари, диссертациялар авторефератлари ва бошқалар орқали етказилади.

ХХ асрнинг иккинчи ярми кутубхонашунослик тадқиқотларининг умумназарий  масаларини ўрганилиши ва уларни кенгли билан характерланади.Тархий-кутубхонашунослик муаммоларига, кутубхоналарни ижтимоий ролига, кутубхонашуносликнинг хусусий қисмларини ўрганишга алохида эътибор берила бошланди.Кутубхонашунослик фани ижтимоий институт сифатида сифат жихатидан уни инфраструктураси ўзгара бошланди; йирик илмий универсал ва махсус кутубхоналарда илмий-тадқиқот бўлимлари ташкил этила бошланди. “ Советское библиотековедение” илмий-назарий  тўплами чоп этила бошланди. Ўзбекистонда  “Ўзбекистон кутубхонашунослиги” ва “Бетгерхонлик ўқишлари” тўпламлари ташкил этилди. Илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни аспирантура ва докторантура  тизимлари жорий этилди.

Замонавий кутубхонашуносликнинг асосий ўзига хослиги-уни янги ва ягона умуминсоний қадриятлар методологияси асосида ривожланишидир. Ушбу вазифаларни мувоффиқиятли хал этилиши кутубхоначилик фанини ҳозирги ахборот-кутубхона фаолиятини улкан ахборот индустриясининг бир қисми сифатида қараш орқали, ўзини асосий назарий масалаларини  янги сифат кўрсаткичларида хал этишга боғлиқдир.

 

6-боб.Ўзбекистонда ахборот-кутубхона муассасалари тармоғи ва уларни ривожлантириш истиқболлари

6.1. “Кутубхоналар типологияси” тушунчаси ва назариясини ривожланиши.

6.2.Ўзбекистон ахборот-кутубхона  муассасаларининг асосий типлари ва турлари.

6.3. Ўзбекистондаги махсус ахборот-кутубхона муассасалари

 

6.1. “Кутубхоналар типологияси” тушунчаси ва назариясини ривожланиши

Кутубхонашуносликда кўпгина вазифаларни хал этишда иккита бир-бирига яқин бўлган методлардан-классификациялаш ва типологиялашдан фойдаланилади.Классификациялаш ва типологиялаш ўртасидаги чегаралар шартлидир. Шунга қарамасдан классификациялаш деганда ўрганилаётган объектни миқдорий жиҳатдан гурухларга ажратиш тушунилса, типологиялашда эса-сифатига қараб қараб ажаратиш тушунилади.

Типологиялашнинг зарурати бир хил бўлмаган кутубхоналарни бир тартибга солиш зарурати билан пайдо бўлади, ёки уларни қандайдир қонуниятлар асосида  бундай бир хил бўлмаганликни ўрганиш заруратидан келиб чиқади. Типологиялаш  жараёнида  мазмунли тахлил қилиш асосида ўрганилаётган кутубхоналарни ўхшаш ва ҳар хиллик жихатлари аниқланади ва уларни идентификациялаш –яъний бир хилликка олиб келувчи усуллари аниқланади.

Кутубхоналарни типологиялашни асосий  сифат ўлчови  сифатида “тип” ва “тур”деган тушунчалар қабул қилинган бўлиб, улар намуна, модель, турли хил деган маъноларни билдиради ва кутубхоналарни тегишли гурухларига мансуб бўлган маълум бир белгиларга эга бўлади. Шунинг учун маълум бир етакчи белгиларига кўра  гурухларга ажаратишни типларга ажаратиш деб аталади, кейинги майдалаштириш жараёнидаги ажаратиш эса тур ва кичик тур деб аталади.

Типологиялаш жараёнида бир вақтни ўзида иккита -назарий ва амалий масалалар хал этилади. Биринчи масала кутубхоналарни фаолият кўрсатиши ва типологик жихатдан ривожланишини объектив қонуниятларини очиш мақсадида уларни фаолиятини характерловчи факторларни тўплаш ва тахлил қилиш ишлари яъний-назарий масалалардир.

Кутубхоналарни типологиялашнинг амалий масалалар эса, уларни фаолиятларни ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида тавсиялар ишлаб чиқишдир.У кутубхоналарни типологик характеристикасидан келиб чиққан холда уларни вазифаларини, функцияларини, алоқаларини, муносабатларини, ташкилий даражаларини аниқлаш имконини беради ва улар кутубхоналарни самарали фаолият кўрсатиши учун зарурдир. Кутубхоналарни типлари ва турларини хисобга олган холда  мақсадга мувофиқ равишда  уларни фондини таркиби ва тузилишини, китобхонлар сўровларни  қондирилишини, кутубхоналани соҳаларга ажратиш ва ўзаро алоқаларига асосланувчи тизимларни қуриш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш, кутубхоначилик ишини самарали бошқариш ва бошқалар амалга оширилади.

Кутубхоналарни илмий жиҳатдан типологиялаш масалалари назарий жихатдан кутубхонашуносликда хозирча ишлаб чиқилмаган.Лекин кўпчилик олимлар қуйидаги кутубхона турларини қайд этганлар: миллий, оммавий, ўқув, академик, махсус.

ХХ асрнинг 20-йилларида дастлаб кутубхоналар учта типга: оммавий, илмий, мактаб кутубхоналари бўлинган.

30-йилларга келиб М.А.Потапов кутубхоналарни оммавий ва илмий кутубхоналарга бўлинишига қарши чиққан. Ва у кутубхоналарни китоб фондига кўра универсал ва махсус  бўлишни таклиф этган.

40-йилларда И.М.Фрумин  кутубхоналарни  оммавий ва илмий кутубхоналарга бўлишга қайтади. Гурухлаш асоси сифатида китобхонларни сўровларни: умумтаълим, илмий-тадқиқот, ишлаб чиқариш, ўқув сўровларини олган.

50-60 йилларда  О.С.Чубарьян кутубхоналарни табақалаштиришни китобхонларга мўлжалланганликка қараб ажратган: оммавий ва илмий  ва махсус. Бунга қўшимча сифатида  иккинчи белгилари бўйича, минтақавий ва идорага мансубликка қараб ажратишни таклиф қилган.

70-90 йилларда кутубхоналарни типологияси муаммосига бағишланган махс ус мунозаралар бўлиб ўтди. Наимжада кутубхоналар оммавий ва илммий, умумий ва махсус, универсал ва махсус, оммавий ва идоралар, илмий ва ва болаларга бўлинди. Тадқиқотчилар кутубхоналарни типларга ажаратишда қандай белгилар асосий ва қандай белгилар иккинчи даражали белгилар бўлиши керак деган ягона бир тўхтамга кела олмадилар

ЮНЕСКО кутубхоналарни қуйидаги классификациясини таклиф этади:

1.    Миллий кутубхоналар

2.    Олий ўқув юртлари кутубхоналари

3.    Йирик универсал ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган кутубхоналар

4.    Ўқув кутубхоналари

5.    Махсус кутубхоналар(Илмий-тадқиқот институтлари,жамоат ташкилотлари, идоралар, касаба уюшмаси, музейлар ва бошқалар)

6.    Оммавий ҳамма фойдаланувчи (ёки халқ) кутубхоналар.

Кўриниб турибдики, бу ерда ҳам кутубхоналар ягона илмий асосланган белгилар бўйича типларга ажаратилмаган.

         Шундай қилиб кутубхоналарни типларга ажратишда турли хил қарашлар мавжуд. Бир хиллари асосий , етакчи белги сифатида  китоб фондини таркиби деб хисобласа, иккинчиси эсп китобхонлар сўровлари етакчи деб хисоблайди, учинчиси эсп ахборотга  бўлган талабни, тўртинчиси эса китобхонларни кутубхона мурожаат қилишдан мақсадини, мотиватциясини асосий белги деб хисоблайди.

Шуниг учун биз типларга бўлувчи белгиларга тўхталиб ўтамиз

Улар турлича бўлиши мумкин:

-Мақсадига кўра,

-фойдаланувчилар контенгенти бўйича,

-мавзуси бўйича,

-фондни таркиби ва хажми бўйича,

-мансублиги бўйича,

-фаолият кўрсатиши бўйича,

-юридик мустақиллиги бўйича,

-кутубхоналар тизимидаги ўрни ва фаолияти статуси бўйича,

фойдаланиш даражаси бўйича ва х.к.

Юқоридаги белгилар бўйича турли типлар, турлар ва кичик турларга ажратиш мумкин. Шунга кўра ҳар бир кутубхона бир вақтни ўзида турли классификациялашда бўлиши мумкин.

 

 

 

6.2.Ўзбекистон ахборот-кутубхона  муассасаларининг асосий типлари ва турлари

 

Ахборот-кутубхона тизими ягона ташкилий ва услубий таъминот асосида фаолият кўрсатувчи ахборот-кутубхона муассасалари мажмуидир. Ахборот-кутубхона муассасаси мустақил муассаса бўлиши ёхуд корхона, муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси бўлиши мумкин.

Ахборот-кутубхона муассасаларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;

ахборот-кутубхона марказлари;

ахборот-ресурс марказлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари;

бошқа кутубхоналар (фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, тижорат ташкилотларининг кутубхоналари).

Ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларининг мазмуни ва белгиланган мақсадига кўра универсал ҳамда махсус ахборот-кутубхона муассасаларига бўлинади.

Универсал ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларини билимнинг турли соҳалари бўйича шакллантиради ва турли тоифадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларини билимнинг бир ёки бир неча турдош соҳалари бўйича шакллантиради ва айрим тоифадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси миллий ва жаҳон маданиятини, фани ва таълимини ривожлантириш манфаатларини кўзлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи умумдавлат универсал ахборот-кутубхона муассасасидир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ахборот-кутубхона фондини шакллантиради, унинг бут сақланишини таъминлайди ҳамда фойдаланувчиларга миллий ва хорижий нашрларнинг энг тўлиқ тўпламини тақдим этади;

Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини, шунингдек диссертацияларнинг кўчирма нусхасини олади;

Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритади;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларини бут сақлаш, консервациялаш ва реставрация қилиш бўйича ишларни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиради ва юритади;

ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади;

бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Ахборот-кутубхона марказлари

Ахборот-кутубхона марказлари ҚорақалпоғистонРеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасаларидир.

Ахборот-кутубхона марказлари:

ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

тегишли ҳудудда чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини олади;

библиографик, илмий-услубий ва маданий-маърифий ишларни бажаради;

тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади;

ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади;

бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасаларининг депозитар сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини тўплашни амалга оширади ва уларнинг ҳисобини юритади.

Ахборот-кутубхона марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ахборот-кутубхона марказларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ахборот-кутубхона маркази тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ахборот-ресурс марказлари

Ахборот-ресурс марказлари давлат таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган, ўқувчи ёшларнинг, шунингдек аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасаларидир.

Ахборот-ресурс марказлари:

Таълим муассасасининг ихтисослашувига мувофиқ асосан илмий-таълимга оид мазмундаги ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

шахснинг маънавий бой ва баркамол ижодий ўсиши учун имкониятлар яратган ҳолда ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан фойдаланувчиларни баҳраманд этади;

ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди;

бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади;

маданий, таълим, ахборот дастурлари ва лойиҳаларини ҳамда бошқа дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради.

Ахборот-ресурс марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ахборот-ресурс марказларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ахборот-ресурс маркази тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

6.3. Ўзбекистондаги махсус ахборот-кутубхона муассасалари

 “Махсус кутубхона” атамаси лотин тилидан келиб чиққан бўлиб, қандайдир предмет ёки  ходисага, мутахассисликка нисбатан   “алоҳида” деган маънони билдиради.Махсус кутубхоналар ХХ асрнинг бошларида  махсус гурух сифатида шаклланди. Бу вақтда  фанларни бўлиниш даври (дифференциацияланиш) тугаётган ва бирлашиш яъний интеграция даври бошланаётган давр эди.

Махсус кутубхоналарнинг  ижтимоий ижтимоий вазифаси-касбий ўқишни- яъний мутоалаани ташкил этишдир.Касбий ўқиш фондни комплектлаш соҳасини, китобхонлар контенгегтини, ишларни ташкил этишнинг шакл ва усулларини аниқлайди.

Махсус кутубхоналар ўз фондаларини  ўзлари хизмат кўрсатувчи  ташкилот, муассаса, ишлаб чиқариш корхонаси соҳаси бўйича  комплектлайди.Комплектлаш объекти сифатида  китоблар, вақтли ва давомли нашрлар, стандартлар, кашфиётларни тавсифлари, маъмурий-идоравий нашрлар, хисоботлар, чизма-конструкторлик ва лойихавий хужжатлар, шунингдек нашрларнинг махсус турлари-картографик, мусиқа-ноталари, аудиовизул нашрлар бўлиши мумкин.

Махсус кутубхоналар-нафақат хужжатли фондларни сақловчи  жой, балки хужжатли-ахборот коммуникация маркази, кейинги вақтларда эса электрон коммуникация маркази ҳамдир. Шунинг учун ушбу кутбхоналар фаолияти фават библиографик  маълумотларни қидириш ва бирламчи хужжатларни етказиб бериш билан чегараланиб қолмасдан, балки улар фаолиятида  фактографик ахборотларни етказиб бериш ушбу фаолиятда  мухим ўринни эгаллайди. Масалан, махаллий ишлаб чиқариш ва савдо ҳақидаги маълумотларни билиш кутубхона ходимидан махсус билимларни талаб этади.

Олимлар ва мутахассисларни ахборотга бўлган сўровларининг мазмунига уларни касбий фаолияти таъсир кўрсатади, уларни кутубхона ресурсларига бўлган талабларнинг аниқланиши эса   мавзули йўналиш орқали белгиланади. Шунинг учун махсус  кутубхоналар бир- бири билан аввало билим соҳалари бўйича фарқ қилади. 

Махсус кутубхоналарни учта асосий гурухга ажратиш мумкин: ижтимоий-илмий (гуманитар), табиий-илмий ва амалий соха. Кейинги  бўлиниш  махсус кутубхоналарни фан тармоқлари ва ишлаб чиқаришга мўлжжаланган  фондларни ташкил этишга қараб амалга оширилади( астрономик ва геологик, географик ва картографик, тарихий ва санъатшунослик, юридик, медицина, қишлоқ хўжалиги, техника ва х.к).

Махсус кутубхоналарни табақалаштиришнинг мухим белгиларидан бири кутубхона мансуб бўлган ташкилотнинг  иш фаолияти хисобланади. Шунга асосан илмий, ўқув, ишлаб чиқариш ва бошқарув кутубхоналари ажратилади. Шунингдек  бошқа белгилар бўйича ҳам гурухларга ажратиш мумкин. Масалан, кутубхоналарни статуси бўйича- республика, соҳа бўйича марказий, регионал, бош кутубхона, шохобча. Адабиётлар тури бўйича- ( патент кутубхонаси), абонентларга хизмат кўрсатиш категорияси бўйича (кўзи ожизлар кутубхонаси).

Ўзбекистон худудида махсус кутубхоналар Х1Х асрнинг иккинчи ярмидан пайдо бўла бошлади ва улар маълум гурух кишиларига  хизмат кўрсатар эди. Улар даставвал Самарқанд ва Тошкент шахрида фаолият юритдилар. Бу типдаги кутубхоналар аввало илмий-техник жамиятлар қошида ташкил этилди ва рус ахолисига хизмат кўрсата бошлади. Улардан фақат илмий ва инженер-техник ходимлар, маъмурият ва илмий муассасалар вакилларигина фойдаланишган.

Ўзбекистондаги энг ёши улуғ махсус кутубхоналар- Ўзбекистон ФА Астрономия институти кутубхонаси( 1873 й.), Самарқанд вилоятидаги лалми тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти кутубхонаси (1913 й.), Ўзбекистон Давлат маданият ва санъат музейи илмий-маълумот кутубхонаси (1911й.Самарқанд) хисобланади.

Республикадаги йирик махсус кутубхоналар қуйидагилардир:

Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонаси;

Республика илмий педагогика кутубхонаси;

Республика илмий медицина кутубхонаси;

Марказий илмий қишлоқ хўжалиги кутубхонаси.

Ушбу кутубхоналарнинг фонди миллион нусхадан ошиб кетган.

Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонаси 1933 йилда ташкил этилган.Уни тарихи республикадаги илм-фанни ривожланиши билан узвий  боғланган.Ушбу кутубхона академик кутубхоналар тармоғини бошқаради. Уни таркибига 30 га яқин  илмий-текшириш институтларини кутубхоналари киради.

Махсус кутубхоналар ичида асосий ўринлардан бири  техника кутубхоналари киради. Техника кутубхоналари ичида энг кўп тарқалганлари ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари қошидаги кутубхоналари хисобланади.Уларни фондида салмоқли ўринни журналлар, техник хисоботлар, маъмурий-идоравий нашрларнинг баъзи бир хиллари, стандартлар, чизма-конструкторли хужжатлар ва бошқалар ташкил этади. Улар китобхонларга  зудлик билан илмий-техника хужжатлари ҳақида ахборот бериш имконини беради. Техника кутубхоналарида асосан кейинги йилларда чоп этилган адабиётлар бўлади. Чунки техникага оид адабиётлар жуда тез эскиради.

Республика техника кутубхоналари ичида етакчи ўринни 1957 йилда  ташкил этилган, 2 миллиондан ортиқ китоб фондига эга бўлган Республика илмий-техника кутубхонаси ташкил этган. Ҳозирда ушбу кутубхона Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси таркибига кирган.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ахолига медицина хизмати кўрсатиш тизимида 286 та махсус кутубхоналар мавжуд бўлиб, улар таркибига 12 та вилоя медицина кутубхоналари, медицина илмий-тадқиқот институтлари, олий ва ўрта махсус ўқув муассасалари, даволаш-профилактика муассасалари, касалхоналар қошидаги кутубхоналар киради

Республикада Қишлоқ хўжалиги сохасига оид махсус кутубхоналари камчиликни ташкил этади. Уларни жами -27 та. Ушбу кутубхоналари асосан илмий-тадқиқот институтлари, тажриба участкалари, олий ўқув юртлари ва коллежлар, умуман Республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли бўлган кутубхоналардир.

“Ўқув кутубхонаси” атамаси кутубхонашуносликда узоқ вақтдан бери қўлланилиб келинаётган атамадир. Ўқув кутубхонаси деганда ўқув жараёни давомида пайдо бўладиган  фойдаланувчиларни ахборотга бўлган талабларини қондирувчи кутубхоналар тушунилади.Ушбу кутубхоналарни қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:олий ўқув юртлари кутубхоналари(университетлар, академиялар, институтлар), коллеж, академ лицей кутубхоналари, мактаб кутубхоналари.Ўқув муассасалари кутубхоналари ўқувчиларни тарбия ва таълим олишларига ёрдам беришга мўлжалланган. Ўқув жараёнини таъминлаш уларни энг мухим ижтимоий вазифаси ва ўзига хос белгиси хисобланади. Улар универсал мазмундаги фондга ( мактаб  ,университет кутубхонаси), шунингдек ўқув юртининг соҳасига мос равишдаги фондга, шунингдек кўп нусхадаги ўқув адабиётларига ҳам эгадир.

Ўқув кутубхоналари нафақат ўқув жараёнинигина қондирибгина қолмасдан, балки улар тарбиявий функцияни, шунингдек илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқаришга оид талабларни ҳам бажаради.

“Бошқарма кутубхонаси” атамаси махсус кутубхоналарни яна бир тури сифатида қўлланиб келинмоқда.Ушбу кутубхоналар бошқарув  фаолияти жараёнида пайдо бўладиган ахборотга бўлган талабларни қондиради. Бошқарув кутубхоналарини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин: давлатнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлари кутубхоналари (Олий Мажлис (Парламент), Президент кутубхонаси), махаллий ва ўз ўзини бошқариш органлари (хокимиятлар, махалла қўмиталари), суд органлари ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати кутубхонасида 2600 дан ортиқ китоблар мавжуд бўлиб, кутубхона ҳар йили 40та номдан ортиқ республика, 26 вилоят ва 36 номдаги чет эл газеталарини,республика ва чет элларда чоп этиладиган 98 номдаги журналларни олади. Кутубхона чекланган китобхонлар контенгентига Президент маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси хукумати аппарати ходимларига  хизмат кўрсатади( 600 га яқин одамга).

Махсус кутубхоналарни алохида гурухи сифатида  кўзи ожизлар кутубхоналари хисобланади.Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси ва еттита вилоят кўзи ожизлар кутубхоналари -кўзи ожиз китобхонларга хизмат кўрсатувчи Республикадаги энг йирик кутубхоналар  хисобланади. Ушбу кутубхоналар Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигига қарашлидир. Улар бўртма-нуқтали (рельефно-точечным) шрифта чоп этилган нашрлар ва пластинка ва магнит ленталарига ёзилган китоблар сақланадиган давлат сақловхонаси, шунингдек кўзи ожизлар учун нашрларнинг депозитар кутубхонаси ҳамда тифлология (кўзи ожизлар хаёти ва фаолияти ҳақидаги фан) адабиётлари кутубхонаси хисобланади. Ҳозирда 23 та шахар ва 29 та район кутубхоналари кўзи ожиз китобхонларга хизмат кўрсатмоқда.

Адабиётлар тури бўйича махсус кутубхоналар гурухига Республика патент идорасининг Республика патент кутубхонаси киради.РПК –Ўзбекистондаги ихтиролар бўйича 50 та давлатнинг, Бутун жахон интеллектуал мулк  ташкилоти, Европа ва Евроазия патент идораларининг хужжатлар тўлиқ сақланадиган ягона патент бош фонди хисобланади. Кутубхонада 21 миллиондан ортиқ патент хужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг 6 миллиони компакт оптик дисклардадир

Республикада касаба уюшмалари кутубхоналари тармоғи кенг тарқалган бўлиб, улар корхона ва ташкилотларнинг таркибида бўлиб, аниқ бир мехнат жамоасига адабиётлар билан хизмат кўрсатади.Ушбу кутубхоналарни фонди унверсал хисобланади.Лекин улар ўз фондларини комплектлашда хизмат кўрсатаётган корхонанинг сохаси, унда мехнат қилувчиларнинг таркиби, ҳамда касба уюшмасининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга оладилар.

Шунингдек касба уюшмалари тармоғида стационар (доимий, бир жойдаги) кутубхоналар ҳам мавжуд бўлиб, улар касба уюшмаси клублари, маданият уйлари ва саройлари ҳамда ишлаб чиқариш корхонлари  худудида жойлашган бўлиши мумкин. Бахтга қарши бозор иқтисодиёти шароитида кўпгина корхонларнинг ёпилиши муносабати билан бу турдаги кутубхоналарнинг сони камайиб бормоқда.

Ушбу турдаги кутубхоналарга касалхоналар қоидаги беморлар учун кутубхоналар, дам олиш уйлари, санаториялар, қамоқхоналар, харбий қисмлар ва офицерлар уйлари қошидаги кутубхоналар киради.

Шунингдек турли хил диний ташкилотларнинг кутубхоналар тармоғи ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонда  15 диний конфессиялар мавжуд бўлиб, уларни бир қанчаси Ўзбекистон учун ноананавий хисобланади.

Кейинги йилларда миллий-маданий марказлар, “Маънавият ва маърифат” марказлари бўлимлари, “Махалла”, “Умид”, “Устоз”, “Соғлом авлод учун”, “Камолат” ва бошқа жамоат ташкилотлари ва фондлари қошида кутубхоналар ташкил этилмоқда.

Ахолини ижтимоий фаоллигини ўсиши натижасида турли хил янги жамоат кутубхоналари турлари пайдо бўлиши мумкин.

 

 

7.Ўзбекистонда ахборот-кутубхона муасссалари  фаолиятини ташкилий тузилмалари

7.1. Ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий  тузилиши, бўлим турлари

        7.2. Турли кутубхоналарнинг тузилиши.

 

7.1. Ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий  тузилиши, бўлим турлари

 

Ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий тузилиши дейилганда ундаги бўлинмалар йиғиндиси, уларнинг биргаликдаги тобелиги ва ўзаро муносабатлари, улар ўртасидаги вазифаларни тақсимланиши тушунилади. Ташкилий тузилиш кутубхона ва ахборот муассасасининг тури ва унинг вазифалари, китоб фондининг хажми, характери ва бошқа омилларга боғлиқ.  Кутубхона бўлимларини  турли мақсадда- китобхонларнинг турли  гурухларига хизмат кўрсатиш мақсадида, босма ва бошқа  турдаги материалларни ҳар хил турлари билан ишлаш ёки адабиётларнинг айрим сохасини  тарғиб қилиш ва бошқа мақсадларда  ташкил қилиш мумкин.

Йирик кутубхоналарда кутубхона  бўлимлари тўрт турга бўлинади:

1.    Китобга ишлов бериш ёки китобхонларга хизмат кўрсатиш жараёнида айрим вазифаларни бажарадиган функционал ( вазифали) бўлимлар.

2.    Босма ва бошқа турдаги  материалларнинг махсус турларини тўлдириш ва уларга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган барча вазифаларни бажарувчи комплекс бўлимлар.

3.    Китобхонларга фан сохалар ёки санъатнинг маълум сохаси бўйича адабиётлар билан хизмат кўрсатувчи сохавий бўлимлар.

4.    Кутубхонанинг ўз шохобчаларига хизмат кўрсатувчи тармоқ бўлимлар.

 Шунингдек йирик кутубхоналарда маъмурий- хўжалик ва ёрдамчи бўлимлар ҳам мавжуд бўлади.

Функционал бўлимларга – комплектлаш, ишлов бериш, китоб сақлаш, библиография, хизмат кўрсатиш, ўқув зали, абонемент, оммавий ишлар, кутубхоналараро абонемент бўлимлари киради.

Комплекс бўлимларга- ноёб китоблар, қўлёзмалар, чет эл адабиётлари, мусиқа-нота бўлимлари киради.

Сохавий бўлимларга – техника ва патент адабиётлари, қишлоқ хўжалиги, санъат бўлимлари киради.

Тармоқ бўлимларига – илмий- услубий, илмий- тадқиқот, маркетинг , нашриёт, китоб алмашув фонди, маданият ва санъат бўйича ахборот бўлимлари киради.

Маъмурий –хўжалик бўлимларига – котибият, хисобхона, девонхона, кадрлар бўлими киради.

Ёрдамчи бўлимларга –босмахона, муқовалаш устахонаси, дуродгорлик устахонаси, фотолаборатория, компьютер хонаси киради.

Амалиётда турли хил кутубхона тузилишлари учрайди. Уларнинг асосийлари: гурухли, лингивистик ( тил бўйича), шаклий, сохали, функционал ( вазифали) ва комбинацияланган (қурама).

1. Гурухли тузилишда кутубхона китобхонларнинг айрим гурухларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган бўлимлардан иборат бўлади. Масалан, университет кутубхонаси икки қисмга ажратилади: профессор- ўқитувчилар учун – катта ва талабалар учун эса кичик кисмлар.  Гурухли тузилиш элементлари – болалар, ўсмирлар  бўлимлари, кўчма фонд ажратилган оммавий кутубхоналарда ўз тадбиғини топган.

2. Лингивистик (тил бўйича) тузилишда асосий бўлимларда тўпланадиган ва ишлов бериладиган адабиётларнинг тил белгисига қараб тузиш назарда тутилади. Ҳозирги вақтда лингивистик тузилишдаги кутубхоналар жуда кам учрайди. Улар факат кадимий кутубхоналардагини алохида булимлар сифатида учраши мумкин.

3.Шаклий тузилишда бўлимлар босма нашрлар ва бошқа материалларнинг маълум турларини йиғади ва ишлов беради. Шаклий тузилиш босма нашрлар ва материалларни махсус шакл ва турларга ажратиш учун бошқа тузилмалар билан уйғунликда қўлланилади.

4. Сохавий  тузилиш бўлимларни билимлар сохаси бўйича ажратишни англатади. Сохавий тузилиш ҳозирги вақтда  АҚШ нинг бир нечта халқ кутубхоналаридагина ўзини ёрқин ифодасини топган. Бу кутубхоналар қисмларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бирида билимларнинг маълум сохаси бўйича адабиётлар тўпланади, каталоглар ва библиографик қўлланмалар жамланади, ўқув зали ва абонемент  ишлаб туради. Сохавий тузилиш узининг салбий ва ижобий томонларига эга. Бошқариш асоси сифатида қаралганда у кутубхоналарга рахбарликни номарказлашган усулига, яъний яхлит муассасадан, ўзаро мустахкам боғланмаган сохавий қисмларга айлантиради. Бу эса ўз навбатида кутубхона фондини комплектлашни ёмонлашувига, дублет адабиётларни кўпайишига, баъзан эса керакли адабиётларни олинмай қолишига олиб келади.  Афзаллиги – бўлим  соха бўйича китобхонларга чуқур ихтисослашган хизмат кўрсатишга  имкон яратади.

5. Функционал ( вазифали) ёки технологик тузилиш китобхонларга хизмат кўрсатиш ва маълумот-библиографик ва ахборот хизмати кўрсатишда, китобга ишлов бериш  асосий  цикларининг айрим босқичларига мос  бўлимлар ажралишини назарда тутади. Унда барча ишлаб чиқариш жараёнлари марказлашади ва кутубхона ягона яхлит муассаса бўлиб қолади.  Функционал тузилиш бизнинг кутубхоналаримиздаги асосий тузилиш шаклидир. У бошқа тузилиш элементлари билан уйғунлашгандқ янада кўпроқ самара беради.

Бу тузилишнинг салбий томонлари- кутубхона жараёнини “техникалаштириш” уларни адабиётлар мазмунидан ажратиб, бирдан- бир максадга айлантириш; мавхумлик, китобхонларга хизмат қилишда қўлланиладиган  усулларни бир хиллиги, аниқ шароитларга кўра бир-биридан кескин фарқланиш ва хокозо.

6.Комбинацияланган –яъний бўлимлар ташкил этишнинг турли тамойилларини, бошқача қилиб  айтганда қурама тузилишининг уйгунлаштиришдир. Амалиёт,  йирик кутубхоналарда битта тузилиш  шаклига амал қилиш етарли даражада самара бермаслигини кўрсатмоқда. Ҳозирда технологик ва сохали тузилишларни уйғунлаштирувчи шакллар изланмоқда.  Функционал бўлимларни сохали бўлимлар билан қўшиш ҳамда ўқув залларининг сохали тамойиллар билан ихтисослаштириш. Бўлимлар бошқа белгилар бўйича ҳам ташкил қилинмоқда. Масалан, лингивистик бўлимлар республика кутубхоналаридаги – миллий бўлимлардир.  Шаклий тузилиш- ноёб китоблар ва қулёзмалар, мусика-нота адабиётлари ва графика бўлимлари  ва бошқалардир.

Кутубхоналарда бўлимларни ташкил этишда юқорида қайд этилган шакллар хозирда бир-бири билан уйғунлашиб кетмоқда. Бўлимларни ташкил этишдаги асосий мақсад- кутубхонани ўз олдига қўйган мақсадларини амалга оширишдан келиб чиқмоқда.

 

7.2.  Турли типдаги кутубхоналарнинг тузилиши

 Универсал илмий кутубхоналар. Ўзбекистонда бу тур кутубхоналари учун ҳозирча ягона намунавий  устав яратилмаган. Ҳар бир кутубхонанинг ўзини вақтинчалик устави мавжуд бўлиб, улар ўз имкониятлари, шарт –шароитларидан келиб чиққан холда ташкил этилган. Шунинг учун ҳам универсал илмий кутубхоналардаги бўлимлар турлича бўлиши мумкин. Лекин фаолият юртиши бўйича бир- бирига ўхшаш ишлар бажарилиши муносабати билан кўпинча улардаги бўлимлар  бир хил бўлади. Мухим бўлимлар фаолияти билан танишамиз:

Комплектлаш  бўлими- турли манбалардан: кутубхона коллектори, китоб  дукони, обуна нашрлари ва бошқалардан келган босма нашрлар ва бошқа материалларнинг асосий нусхалари билан шуғулланади, янги келган китоб ва бошқа материалларни хисобини олиб боради. Бўлимда китоб алмашиш сектори, хорижий адабиётлар билан шуғулланувчи алохида сектор ёки мустақил хорижий адабиётлар билан комплектловчи бўлим  бўлиши мумкин.

Ишлов   бериш  ва каталоглар  бўлими фондларни ўзлаштириш ва уларни каталогларда ёритишни таъминлайди. Янги келтирилган адабиётларнинг ҳажмига қараб каталоглаштириш, классификациялаш ва каталоглар тизими, техник ишлов бериш ва баъзан эса гурухли ишлов бериш секторлари ажратилади. Кичикроқ кутубхоналарда эса фондларни комплектлаш ва уларга ишлов бериш вазифаси битта бўлим томонидан бажарилади.

Китоб  сақлаш  бўлими босма нашрлар ва бошқа материалларнинг асосий фондини сақлаш учун, ҳамда ўқув залларида фойдаланиш, кутубхоналараро абонемент бўйича беришни амалга оширади. Баъзан бўлим қошида адабиётларни реставрация (таъмирлаш), ноёб китоблар ва қўлёзмалар сектори ташкил қилинади.

Хизмат   кўрсатиш   бўлими ўқув зали, абонемент, кутубхоналараро абонемент ишларини ташкил қилади. Бўлим қошида оммавий ишлар сектори ишлаб туради.Баъзи кутубхоналарида бундай йиғма бўлим йўқ. Ўқув зали, абонемент, кутубхоналараро абонемент  учта мустақил бўлим сифатида фаолият кўрсатади.

Хорижий   адабиётлар   бўлими хорижий тиллардаги адабиётларни тўплаш ва улардан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилади. Йирик универсал илмий кутубхоналарда бу комплекс бўлим хисобланиб, ўз фондини тўлдириш (комплектлаш бўлимининг ёрдамида ва назорати остида), ишлов бериш, сақлаш ва китобхонларга фойдаланиш учун абонемент ва ўқув залларига бериш ишлари билан шуғулланади.

Миллий  адабиётлар бўлими республика кутубхоналарида ташкил қилинади.

Библиография  бўлими библиографик  ишларнинг барча турлари: ахборот ва маълумот, ўлкашунослик, тавсия библиографияси билан шуғулланади, ретроспектив библиографик қўлланмалар тузади.

Республика  кутубхоналарида, патент ва техника адабиётлари бўлими, қишлоқ хўжалиги ходимларига ёки бошқа соха мутахассисларига хизмат кўрсатувчи сохали  бўлимлар, санъатнинг барча турлари, жумладан мусиқа-нота адабиётларини тарғиб қилиш билан шуғулланувчи санъат  бўлими ҳам бўлиши мумкин.   

Илмий – услубий  бўлим республика ва вилоятда услубий ишларни ташкил этади.

Илмий –тадқиқот бўлими асосан республика кутубхоналарида бўлиши керак. Унинг вазифаси кутубхонашунослик ва библиографияшунослик фанининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш, ушбу мавзу  бўйича республика  миқёсидаги илмий –тадқиқот фаолиятларини мувоффиқлаштириш ва натижаларни амалиётга жорий этишдан иборатдир. Ҳозирда бу бўлимлар маркетинг тадқиқотлари бўлими деб ҳам номланмоқда.

Маданият ва санъат бўйича ахборот бўлими, раҳбар ходимлар, илмий ходимлар ва мутахассисларни маданият муассасаларидаги илғор тажрибалар, янгиликлар, ютуқлар тўғрисидаги ахборот билан мунтазам таъминлаб туради.

Депозитарлар (кам фойдаланиладиган адабиётлар фонди) вазифасини бажарувчи кутубхоналарда – депозитар  бўлими, шунингдек алмашув – резерв  фондлари сектори ва бошқалар ташкил этилиши мумкин.

 

Олий таълим муассасалари кутубхоналарининг тузилиши.

Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасалари кутубхоналари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида” 2006 йил 20 июндаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 29 декабрь 299- сонли буйруғига биноан “Ахборот- ресурс марказларига” ( кейинги ўринларда АРМ деб аталади) айлантирилди. Буйруқга илова тарзида “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ахборот- ресурс марказлари тўғрисида намунавий Низом”, “Ахборот-ресурс марказидан фойдаланиш Қоидалари”, “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фондларини шакллантириш ҳақида Низом”, “Нашрлар ва бошка ҳужжатларни АРМ фонди хисобидан чиқариш тартиби”, Ахборот-ресурс марказларини гурухларга ажратиш  мезонлари ва тартиби, гурухларни намунавий штатлар жадвали ва меҳнатга хақ тўлаш Ягона тариф сеткаси бўйича лавозим разрядлари белгилаб берилди ( 1-Иловада улар тулик келтирилган).

Олий таълим муассасалари қошидаги АРМларда қуйидаги бўлимлар мавжуд:

 Илмий- методик бўлим;

 Қабул қилиш, комплектлаш ва каталоглаштириш бўлими;

 Адабиётлар ва электрон ахборот ресурслар бўлими ( ўқув зали ва медиатека билан бирга);

 Маркетинг ва ахборот хизмати кўрсатиш бўлими;

 Фондни сақлаш бўлими;

 Ахборот технологиялари бўлими.

Меҳнатга хақ тўлаш категорияси бўйича олий таълим муассасалари АРМлари 1-чи ва 2 –чи категорияларга бўлинадилар.

1-чи категориядаги АРМлар йил давомида 30 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот-кутубхона хизматлар, берилган хужжатлар сони 400 мингдан ортиқ бўлиши керак.

 2-чи категориядаги АРМлар йил давомида 30 минггача аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот- кутубхона хизматлар, берилган хужжатлар сони 400 минггача бўлиши керак.

Намунавий  штатлар гурухи бўйича олий таълим муассасалари АРМлари  қуйидаги кўрсаткичларга кўра 4 та гурухга бўлинади:

1-чи гурух АРМлар йил давомида 60 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот- кутубхона хизматлар сони 600 мингдан ортиқ бўлиши керак.

2-чи гурух АРМлар йил давомида 30-60 мингдан  аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот- кутубхона хизматлар сони 600-400 мингдан ортиқ бўлиши керак.

3-чи гурух АРМлар йил давомида 15-30 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот- кутубхона хизматлар сони 400-200 мингдан ортиқ бўлиши керак.

4-чи гурух АРМлар йил давомида 15 минггача  аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот- кутубхона хизматлар сони 200 минггача  бўлиши керак.

 

Ўрта махсус касб-хунар таълими муассасалари қошидаги АРМларда қуйидаги бўлимлар мавжуд:

Электрон ахборот ресурс технологиялари бўлими;

Босма адабиётлар ва электрон ресурлари бўлими;

Ахборот ресурсларини қабул  қилиш ва фондларни шакллантириш бўлими;

Ахборот-ресурс маркази филиали.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари АРМлари тегишли гуруҳларга қуйидаги кўрсаткичлар асосида  ажратилади:

1-чи гурух,  йил давомида 5,0 минг ва ундан ортиқ  аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот- кутубхона хизматлар сони 120 минг ва ундан ортиқ  бўлиши керак.

2-чи гурух,  йил давомида 1,0-5.0 минг ва ундан ортиқ  аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот- кутубхона хизматлар сони 60-120 мингта бўлиши  керак.

3-чи гурух,  йил давомида 1,0 мингтагача аҳолига хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган ахборот- кутубхона хизматлар сони 60 мингтагача бўлиши керак.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига бўйсунувчи ахборот- кутубхона марказларида қуйидаги бўлимлар мавжуд:

Илмий- услубий бўлим

Ахборот ва кутубхоначилик хужжатларини комплектлаш бўлими

Ахборот ва кутубхоначилик хужжатларини каталоглаштириш ва қайта ишлаш бўлими;

Ахборот- библиографик бўлим;

бўлим қошида:

ўлкашунослик ахбороти шуъбаси;

хуқуқий ахборот шуъбаси.

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлими;

бўлим қошида:

Умумий ўқув зали шуъбаси;

Компьютер зали (электрон ўқув зали, интернет маркази)

Ёшлар билан маънавий ва маърифий ишлар шуъбаси;

Абонемент ва кутубхоналараро абонемент шуъбаси.

Ахборот технологиялари бўлими;

Ахборот ва кутубхоначилик хужжатларини сақлаш бўлими.

 

Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларида ва кўпчилик  чет эл Университет кутубхоналарининг   ташкилий тузилиши қуйидагича:

-  Фундаментал, яъний асосий (илмий) кутубхона. Илмий ишларга оид барча адабиётлар бу кутубхонада жамланади, профессор-ўқитувчилар, аспирантлар ва юқори курс талабалари учун ўқув зали ва абонемент, библиографик ахборот ташкил қилинади, библиографик қўлланмалар тузилади;

 

-  Факультет кутубхонаси – талабалар ва ўқитувчиларнинг ўқув ишлари учун зарур бўлган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, мухим жорий материаллар ҳамда маълумот нашрлари , сохалари бир- бирига яқин бўлган бир ва бир неча факультетларга хизмат кўрсатувчи кутубхона. Баъзан бу кутубхона факультет сохаси бўйича тўлароқ материаллар билан тўлдирилади ва фундаментал кутубхонанинг сохали филиали бўлиб қолади;

 

-  Кафедра ёки кабинет кутубхонаси. Кафедра ихтисослигига оид мухим нашрларни тўплайди. Унда одатда абонемент бўлими бўлмайди. Китобхонларга хизмат кўрсатиш кафедра лобаранти томонидан амалга оширилади.

 

-  Ўқув кутубхонаси ( ўқув қўлланмалари, ўқув фонди кутубхонаси) талабалар сонига мос бўлган асосий  дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини кўп нусхада тўплайди. Ўқув кутубхонасини ажратилиши талабалар ўртасида ўқув материалларини режали ва тежаб тақсимлаш имконини беради.

 

Университет кутубхоналарининг асосий ташкилий муаммоси- қайд этиб ўтилган барча кутубхоналар фаолиятини, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, маблағ ва адабиётларни тежаш мақсадида координациялашдир.

Университет кутубхоначалари шохобчаларини  ташкил этишнинг

уч хил:  номарказлаштирилган, тугалланмаган ва изчил марказлаштириш     шакллари  кузатилади.

Номарказлаштирилган шохобча: ҳар бир кутубхона мустақил равишда ишлайди. Бундай тажриба чет эл давлатлари университетларининг барчасида мавжуд.

Тугалланмаган марказлаштириш шохобчаси: факультет ва ўқув кутубхонаси фундаментал кутубхонанинг шохобчаси саналади, кабинет кутубхонаси мустақиллигини сақлаб қолади. Адабиётларни уларнинг ўзлари сотиб олади, аммо фақат фундаментал кутубхона ходимининг шахсий визаси бўлгандагина  хисоб-китобга пул тўланади.

Изчил марказлаштирилган шохобча тежамлироқ ва самаралироқ хисобланади. Университетнинг асосий кутубхонаси шохобча зарур деб топилган пунктларда хизмат кўрсатади. Барча ходимлар фундаментал кутубхона штатида туради. Бундай усул бизнинг университет кутубхоналармизда кўп тарқалган.

        

 Оммавий ва болалар кутубхоналарининг тузилиши. 

Ҳозирда Республикамизда давлат оммавий ва болалар кутубхоналари Ахборот- ресурс марказларига бирлаштирилган. МХД давлатларида Давлат оммавий кутубхоналари тармоғи  марказлашган кутубхоналар тизимига бирлаштирилган. Шу сабабли уларнинг катта бўлмаган шохобчаларида биттадан, каттароғларида бир нечтадан кутубхоначи хизмат кўрсатади. Фақат  шахар ва туман  марказий кутубхоналарининг китоб фондлари  катта бўлганлиги учун уларда кўпрок ходимлар меҳнат қилади.  Оммавий кутубхоналарнинг  ташкилий тузилиши асосан қуйидагича:

Шаҳар ва туман кутубхоналарида абонемент, ўқув зали, кўчма китоб фонди, шунингдек болалар бўлимлари  мавжуд. Марказий кутубхонада бундан ташқари услубий- библиографик  бўлим ҳам ташкил этилган. Бу бўлимларда битта ва ундан ортиқ ходим ишлайди.  Лекин  ходимларга  китоб фондини моддий жавобгарлиги юклатилганлиги сабабли  абонемент, ўқув зали ёки фондни – бўлим, ходимни эса – мудир деб хисоблаш мумкин. Шу билан бирга марказлашган кутубхона тизимида  кутубхона фондини комплектлаш ва ишлов бериш бўлими мавжуд.

Болалар кутубхоналарида хизмат кўрсатиш бўлимининг ташкилий тузилмаси китобхонларнинг улғайиш хусусиятларига мувофиқ табақалаштирилади: кичик мактаб ёшидаги болалар учун абонемент, ўрта ва катта ёшдаги болалар учун бўлимлар ажратилади. Йирик болалар кутубхоналарида – республика, вилоят,  марказий шахар кутубхоналарида асосан функционал  бўлимлар: комплектлаш, ишлов бериш, китоб сақлаш, хизмат кўрсатиш, шунингдек

 

 

3-бўлим:Кутубхоначилик касби

8-боб.  Кутубхоначилик касбининг ижтимоий, касбий ва шахсий жиҳатлари.

8.1.Ахборот-кутубхона фаолиятини жамоатчилик характери ва кутубхоначи меҳнатининг ижодийлиги.

8.2.Кутубхоначи шахсига бўлган умумкасбий талаблар.

8.3. Ахборот-кутубхона фаолияти ва кутубхоначилик мутахассисликлари

 

8.1.Ахборот-кутубхона фаолиятини жамоатчилик характери ва кутубхоначи меҳнатининг ижодийлиги

Место, которое человек занимает в обществе, во многом определяется его профессией и мотивами профессиональной деятельности. Под профессией понимается род трудовой деятельности, требующей определенной подготовки, знаний, умений и являющейся обычно источником существования.

Профессия специалиста - библиотекаря, для которого работа в библиотеке являлась основным занятием, начала складываться в XVII - XVIII вв.

Моментом осознания библиотечной профессии считается 1876 г. - год учреждения первого в мире профессионального объединения библиотекарей - Американской библиотечной ассоциации.

Преподавание профессиональных библиотечных знаний ведет свое начало с 1887 г., когда одновременно открылись в Германии университетская кафедра по библиотековедению, а в США первая библиотечная школа.

В России в 1908 г. было создано Общество библиотековедения, по инициативе которого стал в 1910 г. издаваться журнал "Библиотекарь".

В 20-х годах открылись библиотечные факультеты (отделения) при высших и средних педагогических и внешкольных вузах и техникумах. Однако предпосылки для научной разработки комплекса проблем библиотечной профессии создаются лишь к 60-м годам XX столетия.

Библиотечное образование в Узбекистане было введено в конце 20-х гг. XX века, когда открылись библиотечные курсы по подготовке кадров для библиотек сельских районов страны. Курсовая система функционировала вплоть до 70-х гг.

В 1937 году был открыт Ташкентский библиотечный техникум - первое учебное заведение по подготовке библиотечных специалистов.

В конце 50-х - 60-х годов были открыты культпросветтехникумы с библиотечными отделениями в Намангане, Карши, Бухаре, Нукусе.

Введение высшего библиотечного образования относится к 1958 году, когда при Кокандском педагогическом институте был создан библиотечный факультет, который в 1960 году переведен в Ташкентский государственный педагогический институт им. Г.Низами, а в 1974 году - во вновь образованный Ташкентский государственный институт культуры им. А.Кадыри.

Предметом специальных исследований библиотечная профессия становится с середины 70-х годов. Многоаспектные исследования Московского и Ленинградского институтов культуры, ГБР, РНБ России, включали изучение социально-психологических особенностей деятельности библиотечных специалистов, вопросов удовлетворенности трудом, текучести кадров, профессиональной и социальной адаптации молодых специалистов, совершенствования подготовки кадров.

В 1986 году начата научно-исследовательская работа "Библиотечная профессия: современное состояние и перспективы", в которую включились также студенты ТашГИК и работники библиотек. В течение пяти лет вузы и библиотеки, их преподаватели, сотрудники и студенты активно изучали кадровые ресурсы библиотечного дела, профессиональную миграцию и мобильность, статус и престиж профессии, библиотечный труд.

Данные, полученные в указанных исследованиях, ускорили формирование библиотечной профессиологии, в разработку которой большой вклад внесла А.С.Чачко. Она дала определение библиотечной теоретике - прикладной дисциплине - профессиологии.

 Библиотечная профессия прошла несколько стадий развития - от "хранителей" книг до "пропагандистов идей партии и народа".

Библиотекари становятся той социально-профессиональной группой, которая во многом напрямую влияет на развитие культуры, образования, информационных систем и воспитание национальной идеологии.

Одно из важных требований, предъявляемых библиотечной профессии - обязательная четкость социальной и профессиональной позиций ее представителей.

Социальноя позиция библиотекаря - система тех интеллектуальных и эмоционально-оценочных отношений к миру, библиотечной действительности и библиотечной деятельности, которые являются источником его активности.

Интегральным показателем - социально активной личности библиотекаря являются его профессиональные ценности, такие,

-как понимание социальной роли функций библиотекаря,

-профессиональный долг и честь,

-уважение к своей профессии,

-культура педагогического общения с читателями,

-потребность в профессиональном самообразовании и самовоспитании.

Социальная позиция библиотекаря во многом определяет и профессиональную позицию, его профессиональные установки. Находясь в гуще потока информации, библиотекарь старается отображать и сохранить то, что весомо, правдиво отражает жизненный опыт.

Очень трудно в библиотечной деятельности выделить вклад каждого библиотекаря в качестве конечного результата. Поэтому большое значение имеет формирование библиотечного коллектива. Основными чертами настоящего коллектива являются:

-хороший психологический климат;

-общность идей, взглядов, единство (отсутствие эгоизма и склок);

-творческая атмосфера.

Эти черты присущи коллективам, где есть общее дело, интересы, четкое понимание целей, содержания, организации деятельности библиотеки и своего места в рабочем процессе

Формирование библиотечного коллектива - проблема социально-психологическая, требует изучения психологических особенностей личности, основ менеджмента, решения ряда социально-психологических проблем.

Библиотечная деятельность, как и любая другая, имеет не только количественные, но и качественные характеристики.

Содержание и организацию труда библиотекаря можно правильно оценить, лишь учитывая его творческое отношение к своей деятельности.

Творческий потенциал личности библиотекаря формируется на основе накопленного им социального опыта, специальных библиотековедческих, психолого-педагогических и других знаний и новых идей, умений и навыков, позволяющих находить и применять оригинальные решения, новаторские формы и методы и тем самым совершенствовать исполнение своих профессиональных функций.

С точки зрения форм организации библиотечная профессия включает самостоятельный творческий труд, труд в пределах постоянных заданий, а также достаточно жестко регламентированные по срокам и процедурам виды труда.

Функциональный анализ содержания библиотечного труда позволяет выделить три основные группы библиотечных кадров:

1) библиотечные специалисты с высшим библиотечным и отраслевым образованием, имеющие высокий интеллектуальный и профессиональный потенциал, выполняют работу, которая требует профессиональных знаний и умений в теоретическом и научном аспекте библиотечной деятельности;

2) библиотекари средней квалификации, преимущественно со средним (библиотечным или другим специальными) образованием, выполняющие комплекс организационно-технологических библиотечных процессов;

3) помощники библиотекарей (младшие библиотекари, вспомогательный персонал) с общим средним образованием, которые владеют навыками выполнения отдельных операций, видов работ, не требующих специальной квалификации.

По ряду причин библиотекарь как личность во многих случаях сопротивляется техническим, социальным, организационным и экономическим изменением. Чтобы воспитать творческую активность, заинтересованность в творческом отношении к работе, необходимо:

1) дать библиотекарям представление об их возможностях, постоянно изучать новое, передовое, сравнивать со старым;

2) помогать библиотекарю находить самостоятельные задачи, заслуживающие анализа и рационализации, воспитывать аналитические способности;

3)оказывать необходимую методическую помощь, консультацию, привлекать к исследовательской, экспериментальной работе.

 

 

8.2.Кутубхоначи шахсига бўлган умумкасбий талаблар.

В основе подготовки библиотекарей лежат два фундаментальных принципа:

1ринцип целостности библиотечкой профессии, предусматривающей сформирование единого фундамента профессиональных знаний и умений;

2ринцип дифференциации библиотечной профессии, в основе которого лежит специализация библиотекарей.

Современная теоретическая и практическая подготовка библиотекарей основана на четырех блоках научных дисциплин:

-обшественно-гуманитарном;

-общенаучном;

-общебиблиотечно;

- специальном.

Все блоки обслуживают потребности развивающейся личности библиотекаря, его библиотечной практики, которая выступает системообразующем стержнем профессиональной подготовки, интегрируя все ее компоненты.

Библиотечная профессия основана на философско-социологическом, культурологическом и науковедческом осмыслении библиотечного дела как подсистемы общества, как сложного феномена культуры.

В обобщенном виде можно библиотечную профессию отнести к типу "человек-документ-человек" или в библиотечных терминах "библиотекарь-документ-читатель".

Современный библиотекарь - профессионал-посредник между имеющимися в его распоряжении информационными ресурсами или системой документированных знаний и людьми,  в них нуждающимися. Библиотекарь осуществляет социально-коммуникационную деятельность в процессе работы с читателями на основе обмена социальной информацией в документированной и недокументированной формах.

Основное содержание библиотечной профессии составляют взаимоотношения библиотекаря с книгой и посетителем.

Задача библиотекаря - наилучшим образом понять и удовлетворить информационные запросы потребителей. Для этого он должен хорошо знать документы и читателей. То есть наряду с широкой общественно-гуманитарной и общенаучной библиотекарю, необходима книговедческая (документоведческая) и читателеведческая.

Сложное по структуре и многоаспектное по содержанию профессиональнее качество библиотекаря знание книги -включает умение ориентироваться в потоке литературы и документации с учетом информационных потребностей конкретных организаций и групп читателей, а также особенностей документов, оценивать иx идейную направленность, научную, практическую и художественную ценность, осуществлять оперативный поиск информации с привлечением отечественных и зарубежных справочных, библиографических и электронных изданий и, в конечном счете, соединить книгу с читателем, а читателя с книгой.

У библиотекаря умение общаться, коммуникабельность становится профессионально необходимым качеством. Критериями библиотечной коммуникативной компетентности являются:

-наличие интереса к читателю, положительная установка на него;

-умение понимать чувства читателя и определять его позиции во взаимодействии с библиотекарем;

-коммуникабельность и контактность;

-терпимость в общении с читателем;

-ориентация ситуации стратегии воздействия на читателя;

-наличие коммуникативных умений и навыков (выступать перед аудиторией, организовывать общение читателей в библиотеке, вести деловые беседы, продуктивно разрешать возникающие конфликтные ситуации и др.).

 

 

 

8.3.Ахборот-кутубхона фаолияти ва кутубхоначилик мутахассислиги турлари

 

Принцип целостности библиотечной профессии дополняется принципом ее дифференциации. Библиотечная профессия выявляет себя через многообразие библиотечных специальностей.

Сложившееся внутрипрофессиональное разграничение функций и обязанностей позволяет выделить несколько параметров, по которым можно классифицировать множество библиотечных специальностей, видов библиотечной деятельности, а также должностей в библиотечном деле.

Один из параметров - место библиотекаря в официальной структуре коллектива (директор, зав. отделом, сектором, главный библиотекарь, библиотекарь и т.д.).

Дифференциация в рамках библиотечных специальностей выводит на необходимость различных видов деятельности. Структура библиотечных специальностей в рамках библиотечной профессии определяется:

 типом и видом библиотеки, ее задачами;

функцией (видом деятельности) библиотекаря;

характером и содержанием документов;

особенностями читательского контингента.

Прежде всего, в дифференциации библиотекарей учитываются специфические особенности разных типов и видов библиотек. В основе дифференциации лежит специализация библиотекарей по удовлетворению:

-либо профессиональных информационных потребностей (научных, производственных, управленческих, учебных, творческих),

-либо потребностей непрофессиональной сферы человеческой деятельности (общеобразовательные, общекультурные, эстетические, досуговые интересы).

В рамках библиотечной профессии сложились специальности, в основном соответствующие функциональному разделению труда, особенно в крупных библиотеках (комплектование фондов, каталогизация, обслуживание читателей, справочно-библиографическая работа и др.).

 Различные библиотечные специальности требуют развития у работников соответствующих профессионально-личностных качеств:

-внимательность;

- способность к быстродействию в условиях недостатка времени;

- хорошая память;

- умение заставить себя . делать любую необходимую работу;

- выполнять предписания (регламенты);

-уравновешенность;

-терпеливость;

- эмоциональная устойчивость;

 коммуникабельность и т.д.

Сегодня библиотеки развиваются более комплексно: как информационные, консультативные или сервисные центры, используя различные традиционные и компьютерные средства. Библиотекарь должен владеть информационной культурой.

Современный библиотекарь - это высококвалифицированный специалист-консультант по информации и зафиксированным знаниям.

Новых, дополнительных знаний, умений и навыков требует автоматизация библиотечных процессов, использование ЭВМ:

-овладение навыками диалога библиотекаря с компьютером;

- умение вести информационно-библиографический поиск в нужном режиме;

-формировать информационную культуру читателей, обучать их навыкам автоматизированного поиска литературы,

- рекламировать возможности автоматизированных систем.

Внедрение в библиотеки новых технических средств предполагает использование современных технологий, что влечет за собой появление такой специальности, как библиотекарь - технолог и ряда специализаций. Так, необходимость координации при использовании сетевых компьютерных технологий потребовала таких специализаций, как      

-администратор баз данных,

-менеджер информационных систем;

-специалиста по созданию и обновлению WEB - страниц;

библиотекари специализируются также в области электронной издательской деятельности, проведения обучения (тренингов) по Интернет для сотрудников и пользователей библиотек, нужны специалисты по телеконференциям.

С другой стороны, на изменение библиотечной профессии влияет социальная ориентация многих публичных библиотек, которая обусловила появление в библиотеках таких специальностей:

- библиотекарь - психолог,

-библиопедагог (для детских библиотек),

-библиотекарь по обслуживанию социально незащищенных групп населения.

Целесообразно было бы готовить специалистов по библиотечному дизайну, поскольку этому вопросу в библиотеках сейчас уделяют большее внимание.

В последние годы библиотекарям приходится проводить социологические, маркетинговые исследования, что вызвало к жизни такие специальности, как  

-библиотекарь-маркетолог,

 -библиотекарь-социолог,

 -библиотекарь-исследователь.

Библиотекарь сегодня должен обосновывать необходимость получения гранта, придумывать и письменно доказывать целесообразность осуществления тех или иных социо-культурных программ, что требует навыков научных исследований, широкого профессионального и общего кругозора. Все это способствует интеллектуализации библиотечной деятельности и библиотечного работника.

Нельзя не заметить, что библиотека и библиотекари стали более открыты обществу. Открытость, выход на широкую аудиторию через СМИ, требует от библиотекаря более высокой культуры, в том числе речевой, этической, знания этикета, слежения за своим имиджем.

С усложнением организационной системы библиотеки, все большее значение приобретают управленческие знания и менеджерские навыки. Сегодня сфера управленческой деятельности возрастает в связи с крупно масштабностью библиотечного дела, усложнившимися технологией, внутрибиблиотечными и внешними связями, удорожанием затрат на библиотечные ресурсы, внедрением рыночных отношений и конкуренцией с другими учреждениями.

Поэтому библиотекарь должен владеть искусством

- маркетинга,

-рекламы,

-"паблик-рилейшнз",

-фандрейзинга, т.е. широким диапазоном управленческих умений.

Специфический вид библиотечной деятельности -изучение, разработка и внедрение в библиотечную практику нововведений. Специалистов этого профиля называют методистами. Методист-посредник между практиками-библиотекарями и теми инновациями, которые имеются в отечественных и зарубежных библиотеках. Это самый информированный работник, его информационное поле охватывает знание науки и практики библиотечного дела, законов и юридических актов, маркетинга и менеджмента, состояния внешней среды и профессиональных качеств библиотечного работника, библиотечного дела в регионе.

Результаты анализа и описания библиотечных специальностей с учетом их особенностей оформляются в виде квалификационных характеристик или профессиограммы.

К основным элементам или активам библиотекаря-профессионала относятся: уровень образования (знания),

профессиональная подготовка (навыки, умения, производственный опыт, психофизиологические характеристики личности, обладание профессионально значимой информацией, мобильность). Способность библиотекарей учиться становится более важным фактором, чем их производственный опыт, который быстро устаревает.

Важное качество современного библиотекаря - ориентация на профессиональное непрерывное совершенствование.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

 

1.Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси  // Халқ сўзи -1992.-8 декабрь

2.Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни //Халқ сўзи-2011.14 апрель. 

3.“Ахборотлаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 11.12.2003 й 560-11 // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й 6- сон

4.Республика ахолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш     тўғрисида” 2006 йил 20 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори // Халқ сўзи-2006.-20 июнь.

5. Охунжонов Э.О. Ватан кутубхоначилиги тарих:.-1-қисм Дарслик / Э.Охунжонов; Маъсул муҳаррир А.О.Умаров; .-Тошкент, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2004.-106 б.

6.Охунжонов Э.А. Ватан кутубхоначилиги тарихи 2-қисм.-Т, 2 Дарслик / Э.Охунжонов; Маъсул муҳаррир А.О.Умаров; .-Тошкент, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2006.-150 б.         

 7.Есимов.Т.Б Ўзбекистонда кутубхоначилик ишининг шаклланиши ва ривожланиши.-Т.:1994.-74 б.

8. Қосимова О., Есимов Т. Умумий кутубхонашунослик.-Т.: Ўқитувчи, 1994.-272 б.

9.Коваленко А.П., Умаров А.А., Расулов М.М. Основы библиотековедения: Учеб.пособ.для студентов библиотечних факультетов.-Т.: Изд-во НБ. Узбекистана им.А. Навоий, 2008.- 130 с..

11. Карташов Н.С., Скворцов В.В. Обшие библиотековедение: Учебник 1 часть.-М.: Изд-во МГУК, 1996-1997. Ч.1.-88 с., Ч.2.-256 с.

3.2.Қўшимчаадабиётлар

1.Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари  ишини ташкил қилиш.-Т.: А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007.-Б.3-68.

2.Маминова И.З. Республика ахборот-кутубхона тизими: ривожланишнинг янги шакллари // Фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида интернет ва кутубхона-ахборот ресурсларидан фойдланиш: Конфиренция материаллари.-Урганч-Хива, 2006.-Б.16-22.

3. Нарзуллаев Т. Ўзбекистонда кутубхоначилик ишини ривожлантиришни айрим йўналишлари // Сентрал Азия-2006: Фан, таълим ўналишлари/ Сентрал Азиа-2006: фан таълим, маданият ва бизнес соҳаларида интернет ва кутубхона-ахборот ресурсларидан фойдланиш: Конфиренция материаллари.-Урганч-Хива, 2006.-Б.Б. Б.200-207.

4. Умаров А. Мамлакат кутубхоначилиги ислоҳатлар йўлида: муаммо ва ечимлар// Централ Азия-2006:Фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида интернет ва кутубхона-ахборот ресурсларидан фойдланиш: Конфиренция материаллари.-Урганч-Хива, 2006.-Б. Б.10-16.

5. Ванеев А.Н. Развитие библиотековедческой мысли. М., 1980.-232С.

6.Крейденко B.C. Библиотечные исследования. Научные основы: Учеб.пособие.-М., 1983. - 142с.

7. Столяров Ю.Н. Библиотека: Структурно-функциональный подход.-М,-1981. -255с.

8.Суслова И.М. Стратегическое управление библиотечной деятельностью: Учеб.пособие /МКРФ; РИПРКТ.-М., 1998.-60с.

9.Управление современной библиотекой: Настольная книга менеджера.-М.: ОГИ, 1999.-128с.

10.Шира Д.Х. Введение в библиотековедение: Основные элементы библиотечного обслуживания.-М., 1983.-256с.

11.Алтухова Г.А. Профессиональная этика билиотекаря /   Учебное пособие.-2-е изд.испр.и доп.-М.:Изд-во МГУК: профиздат, 2000.-103 с.

 12. Михнова И. Б. Библиотека как информационной центр для населения: проблемы и их решения: Практ, пособие.-М.Либерия.-2000-124 .

 

 

 

 

 

 

 

1-илова

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 146-модда)

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ахборот-кутубхона ресурси — моддий объектда матн, овозли ёзув ёки тасвир тарзида қайд этилган ҳамда идентификациялаш, сақлаш ва фойдаланишни таъминлаш учун реквизитларга эга бўлган ахборот;

ахборот-кутубхона фаолияти — ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона фондларини шакллантириш ва ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича фаолияти;

ахборот-кутубхона фонди — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларининг мажмуи;

ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш — фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш;

йиғма электрон каталог — ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталоглари мажмуи;

фойдаланувчи — ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши учун ахборот-кутубхона муассасасида рўйхатга олинган шахс;

электрон каталог — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхатининг электрон шакли;

электрон кутубхона — ахборот-кутубхона фондининг электрон шакли.

4-модда. Ахборот-кутубхона фаолиятининг асосий вазифалари

Ахборот-кутубхона фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш;

фойдаланувчиларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, маданий ва таълим олиш эҳтиёжларини қаноатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

миллий маданиятни тиклашга ва янада ривожлантиришга кўмаклашиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини сақлаш;

ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлаш.

2-боб. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасининг давлат томонидан тартибга солиниши

 

5-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви

 

Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида махсус ваколат берган давлат органи (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

 

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;

ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

7-модда. Махсус ваколатли давлат органи

Махсус ваколатли давлат органи:

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этади;

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда қабул қилади;

ахборот-кутубхона ресурсларини ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурслари сирасига киритиш тартибини, шунингдек уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

ахборот-кутубхона муассасаларининг ҳисобини юритади;

йиғма электрон каталогни шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқлайди.

Махсус ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

8-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

Ахборот-кутубхона муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:

уларнинг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга инвестициялар жалб этиш;

ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширишда солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзларни белгилаш орқали амалга оширилади.

3-боб. Ахборот-кутубхона тизими

 

9-модда. Ахборот-кутубхона тизими ҳамда ахборот-кутубхона муассасаларининг турлари

 

Ахборот кутубхона тизими ягона ташкилий ва услубий таъминот асосида фаолият кўрсатувчи ахборот-кутубхона муассасалари мажмуидир.

Ахборот-кутубхона муассасаси мустақил муассаса бўлиши ёхуд корхона, муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси бўлиши мумкин.

Ахборот-кутубхона муассасаларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;

ахборот-кутубхона марказлари;

ахборот-ресурс марказлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари;

бошқа кутубхоналар (фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, тижорат ташкилотларининг кутубхоналари).

Ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларининг мазмуни ва белгиланган мақсадига кўра универсал ҳамда махсус ахборот-кутубхона муассасаларига бўлинади.

Универсал ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларини билимнинг турли соҳалари бўйича шакллантиради ва турли тоифадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларини билимнинг бир ёки бир неча турдош соҳалари бўйича шакллантиради ва айрим тоифадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.

 

10-модда. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси миллий ва жаҳон маданиятини, фани ва таълимини ривожлантириш манфаатларини кўзлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи умумдавлат универсал ахборот-кутубхона муассасасидир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ахборот-кутубхона фондини шакллантиради, унинг бут сақланишини таъминлайди ҳамда фойдаланувчиларга миллий ва хорижий нашрларнинг энг тўлиқ тўпламини тақдим этади;

Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини, шунингдек диссертацияларнинг кўчирма нусхасини олади;

Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритади;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларини бут сақлаш, консервациялаш ва реставрация қилиш бўйича ишларни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиради ва юритади;

ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади;

бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

11-модда. Ахборот-кутубхона марказлари

 

Ахборот-кутубхонамарказлариҚорақалпоғистонРеспубликаси, вилоятларваТошкентшаҳридаахборот-кутубхонафаолиятиниташкилэтувчиҳамдаамалгаоширувчиуниверсалахборот-кутубхонамуассасаларидир.

Ахборот-кутубхона марказлари:

ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

тегишли ҳудудда чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини олади;

библиографик, илмий-услубий ва маданий-маърифий ишларни бажаради;

тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади;

ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади;

бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасаларининг депозитар сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини тўплашни амалга оширади ва уларнинг ҳисобини юритади.

Ахборот-кутубхона марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ахборот-кутубхона марказларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ахборот-кутубхона маркази тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

12-модда. Ахборот-ресурс марказлари

 

Ахборот-ресурсмарказларидавлаттаълиммуассасалариҳузуридаташкилэтилган, ўқувчиёшларнинг, шунингдекаҳолинингахборотгабўлганэҳтиёжлариниқаноатлантиришгақаратилганахборот-кутубхонафаолиятиниамалгаоширувчиуниверсалахборот-кутубхонамуассасаларидир.

Ахборот-ресурсмарказлари:

таълиммуассасасинингихтисослашувигамувофиқасосанилмий-таълимгаоидмазмундагиахборот-кутубхонафондинишакллантирадиваунингбутсақланишинитаъминлайди;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

шахснинг маънавий бой ва баркамол ижодий ўсиши учун имкониятлар яратган ҳолда ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан фойдаланувчиларни баҳраманд этади;

ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди;

бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади;

маданий, таълим, ахборот дастурлари ва лойиҳаларини ҳамда бошқа дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради.

Ахборот-ресурс марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ахборот-ресурс марказларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ахборот-ресурс маркази тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

13-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари

 

Давлатҳокимиятивабошқарувиорганларинингкутубхоналариқонунҳужжатларидабелгиланадигантартибдаахборот-кутубхонафаолиятиниамалгаоширувчимахсусахборот-кутубхонамуассасаларидир.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари:

ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди;

бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари кутубхоналарининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари тўғрисидаги низомлар ушбу органларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

 

14-модда. Бошқа кутубхоналар

 

Бошқакутубхоналарўзмуассисларитомониданбелгиланадигантартибдаахборот-кутубхонафаолиятиниамалгаоширувчиуниверсалёкимахсусахборот-кутубхонамуассасаларидир.

Бошқа кутубхоналар:

ахборот-кутубхонафондинишакллантирадиваунингбутсақланишинитаъминлайди;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди;

бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади.

Бошқа кутубхоналарнинг ахборот-кутубхона фонди уларнинг муассислари мулкидир.

Бошқа кутубхоналар тўғрисидаги низомлар уларнинг муассислари томонидан тасдиқланади.

15-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

Ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Ахборот-кутубхона фонди

 

16-модда. Ахборот-кутубхона фондини шакллантириш

Ахборот-кутубхона фондини шакллантириш ахборот-кутубхона муассасасининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ уни жамлаш, ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш ва сақлаш орқали амалга оширилади.

17-модда. Ахборот-кутубхона фондини жамлаш

Ахборот-кутубхона фонди нашрларни ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини сотиб олиш, уларга обуна бўлиш, уларни айирбошлаш, текинга олиш, шу жумладан ҳадяга олиш ҳисобига жамланади.

18-модда. Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш

Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ахборот-кутубхона фондининг нашрлар мажбурий нусхасини олиш ҳисобига жамланадиган, шунингдек ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларини ўз ичига олган қисми миллий маданий бойлик бўлиб, моддий маданий мерос объекти сифатида сақланади.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника таъминоти ёмонлашувига, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, ахборот-кутубхона фондларини сақлаш нормалари ва шарт-шароитларига мос келмайдиган биноларга кўчиришга йўл қўйилмайди.

5-боб. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

19-модда. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ахборот-кутубхона муассасаларига кириш ва ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш;

ўз эҳтиёжларига мос тарзда ахборотни эркин танлаб олиш;

кўрсатиладиган хизматларнинг, шу жумладан пулли хизматларнинг рўйхати ҳамда уларни кўрсатиш шартлари ҳақида ахборот олиш;

сўралаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг мавжудлиги ҳақида ахборот олиш.

Фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

20-модда. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Фойдаланувчилар:

ахборот-кутубхона муассасаларида фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;

ахборот-кутубхона ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши, уларнинг йўқолишига ёки бузилишига йўл қўймаслиги, зарар етказилган тақдирда эса белгиланган тартибда унинг ўрнини қоплаши;

ахборот-кутубхона муассасалари ишининг сифатини пасайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслиги шарт.

Фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

21-модда. Жисмоний имкониятлари чекланган фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш

Жисмоний имкониятлари чекланган фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш ахборот-кутубхона муассасаларида махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ахборот ёзилган махсус жисмларда ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этиш орқали амалга оширилади.

6-боб. Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш. Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари. Халқаро ҳамкорлик

22-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш

Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

муассисларнинг маблағлари;

пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

23-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари

Ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирлашмалар тузиши мумкин.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари:

ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

ахборот-кутубхона муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишда иштирок этади.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

24-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик

Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

25-модда. Низоларни ҳал этиш

Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

26-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

27-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2011 йил 13 апрель,

ЎРҚ-280-сон

 

 

 

 

 

 

 

2-илова

 “Aхборот-кутубхона марказининг намунавий Низоми”

1. Умумий қоидалар

1.1.        Kейинги ўринларда “AKM” деб аталадиган ахборот-  кутубхона маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида” 2006 йил 20 июндаги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кутубхонаси, вилоят- лар илмий-универсал кутубхоналари, Тошкент шаҳар марказий кутуб- хонасининг ҳуқуқий вориси бўлиб, унинг негизида ташкил этилган.

1.2.        AKM фаолияти демократик, инсонпарварлик, ҳаммабоп,  умуминсоний қадриятлар устуворлиги, фуқаролик, шахснинг эркин камол топиши принципларига асосланади.

1.3.        AKM Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги Республика ахборот-кутубхона маркази (кейинги ўрин- ларда “РAKM” деб аталади) ихтиёридадир.

1.4. AKM ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Kонституция- сига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор- лари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади ва бўйсунади.

1.5.       AKM юридик шахс бўлиб, алоҳида мол-мулкка, мустақил сметага, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, ўз номи ва РAKM Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги номи ёзилган гербли думалоқ муҳрга, штампларга, махсус форма қоғозига, бошқа реквизитларга эга бўлади.

1.6.       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси ҳузуридаги республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаш- тириш бўйича Идоралараро кенгаш AKMга умумий ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади, Ўзбекистон Mиллий кутуб- хонаси - республика методика маркази унинг ишчи органи ҳисоб- ланади.

1.7.       AKM ахборотлаштириш ва кутубхона иши соҳасида ўз минтақасининг ахборот-ресурс маркази учун минтақавий методик марказ ҳисобланади.

1.8. AKM хорижий мамлакатларнинг ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари, кутубхоналари ва илмий-таълим муассасалари билан ахборот-кутубхона алоқаларини ўрнатади. Республиканинг кутубхоналари ҳамда бошқа муассасалари ва ташкилотлари билан китоб айирбошлайди, шунингдек заруриятга қараб хорижий мамлакат- ларнинг кутубхоналари ва ташкилотлари билан халқаро китоб айир- бошлайди. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ва аҳолининг барча қатлам- ларини ахборотга бўлган интелектуал қизиқишларини ва талаб- ларини янги ахборот технологиялари ва юқори сифатли ахборот-кутубхона хизмати ёрдамида тўла қондиради.

 

2. AKMнинг асосий вазифалари

2.1. Қуйидагилар AKM фаолиятининг асосий мақсадлари ҳисобланади.

· юқори сифатли кутубхона-ахборотни таъминлаш ҳисобига аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш;

·билимлар ва ахборотдан эркин фойдаланиш;

· шахснинг камол топиши, таълим ва мустақил билим олиш, маданий фаолият ва дам олиш учун шарт-шароитлар яратиш.

2.2. Қуйидагилар AKMнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

· аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳати- дан янги даражага кўтариш, унинг илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини замонавий ахборот технология- лари асосида тезкорлик билан қондириш;

· китобхонларга анъанавий кутубхона хизмати кўрсатишдан ўз ахборот ресурсларини яратиш ва жаҳон илмий-таълим ахборот   ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш йўли билан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга ўтишни таъминлаш;

· универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) фондларни шакллантириш, сақлаш ва фойдаланиш учун бериш;

·йиғма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини бирлаш- тирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш;

·жойларда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик иши соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш.

 

3. AKMнинг асосий функциялари

Aсосий вазифаларни бажариш учун AKM қуйидаги функция- ларни амалга оширади:

3.1. Kутубхона-ахборот ресурслари фондини шакллантиради:

• универсал фондни анъанавий ва анъанавий бўлмаган ахборотшаклларида ўқув, бадиий, илмий, маълумотнома ваилмий-оммабоп ҳужжатлар билан бутлайди;

         фондни Интернет тармоғининг ахборот ресурслари, бошқа муассасалар ва ташкилотларнингмаълумотлар базалари ва маълумот- лар банки билан мунтазам равишда тўлдириб боради;

         вилоятдаги олимлар, профессор-ўқитувчилар томонидан яра- тилган асарлар ва ҳужжатлар фондини йиғади;

         ҳужжатларни жойлаштиради, ташкил этади ва уларни сақлайди;

3.2.  Aхборот маҳсулотлари яратади:

•ахборотни таҳлилий-синтетик қайта ишлайди;

• маълумотнома-библиография аппаратини ташкил этади ва юритади: алифболи, системали каталогларни, мақолаларнинг систе- мали мавзули ва ўлкашунослик картотекаларини ҳамда электрон шаклларини, маълумотлар базасини яратади;

         ҳудудий, миллий нашрларнинг электрон каталогини яратади ва Республиканинг электрон каталогини яратишда иштирок этади;

         тавсиявий библиографик қўлланмаларни ишлаб чиқади (шарҳ- лар, кўрсаткичлар, рўйхатлар ва ҳоказолар);

         ахборотдан фойдаланувчиларга ахборот маҳсулотлари ҳақида ахборот бериш билан шуғулланади.

3.3.   Фойдаланувчиларга табақалаштирилган ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш:

         фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида ҳар хил манбаларда ахборот ресурс- лари тақдим этади;

         ўқитиш, билим олиш ва ижодий фаолиятда коммуникацияга таянган ҳолда мустақилликни шакллантириш учун шарт-шароит яратади; 

         масофадан туриб ўқитишни ривожлантириш билан бирга мустақил ўқиш кўникмасини ривожлантириш;

         мустақил кутубхонадан фойдаланувчи ва ахборот истеъмол- чиси кўникмаларига ўқитишни ташкил этади, билимлар, кўникма ва малакалар мажмуининг китоб ва ахборот билан ишлашга интеграция- сига кўмаклашади;

         фойдаланувчиларнинг мутолаа, мустақил билим олиш ва дам олиш жараёнига боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ахборот фаолияти билан таъсир этади;

         шахснинг умумий ва китобхонлик ўқиш маданиятини, танқи- дий фикрлашини ривожлантиришга ёрдам берувчи якка ва оммавий ишларни ташкил этади;

• фойдаланувчиларга билим олиш ва дам олиш жараёнларини ташкил этишга, видеофильмларни, СD ва DVD дискларни томоша қилиш, компьютер ўйинларининг томошасини ташкил этишга ёрдам бериш;

 • белгиланган тартибда “ZiyoNeТ” республика илмий-таълим ахборот тармоғига уланади, унинг ресурсларидан аҳолининг кенг қатламлари фойдаланишини таъминлайди;

         илмий-тадқиқот иши, таълим, кичик ва ўрта бизнесни ривож- лантириш билан боғлиқ талаб ва қизиқишларни, ахборотга бўлган эҳтиёжни ўрганади ва қондиради;

         фойдаланувчиларнинг касб-маҳоратини оширишга, малака- сини кўтаришга ёрдам беради;

         фойдаланувчиларнинг сўроқларига кўра ихтисослаштирилган маълумотлар базаси яратади;

         эркин ва пуллик хизмат кўрсатиш асосида маълумотлар базаси- дан фойдаланишни, илмий-таълимий электрон нашрлар намойишини ташкил этади;

         кундалик ахборотлаштириш ишларини ахборот кунлари, янги босма ва электрон нашрларнинг шарҳи ва ахборот рўйхатлари восита- сида амалга оширади;

         жорий хабардор қилишни амалга оширади (ахборот кунлари, янги келган нашрлар ва материаллар шарҳи);

         вилоятдаги ахборот-ресурс марказларини ахборот билан бойитишга ёрдам беради;

         ахборот маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ўқув машғулотларини ўтказади.

3.4.    Mаслаҳат хизматлари ва ўқитиш курслари ташкил этади:

  кутубхона менежменти, маркетинги, янги ахборот технология- ларини қўллаш ва ҳ.к. бўйича ўз минтақаси доирасида кутубхоначи- ларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этади;

   Ахборот ресурслари, электрон маълумотлар базалари яратиш ва махсус дастурлар бўйича Интернетда навигациялар яратиш ва фойдаланиш соҳасида кутубхоначилар ва фойдаланувчиларга масла- ҳатли хизмат кўрсатади;  Ахборот ресурслари, электрон маълумотлар базалари, Интернетда ва ҳ.к.дан фойдаланиш бўйича фойдаланувчи- лар учун ўқитиш курслари ташкил этади.

3.5.            РAKM билан келишган ҳолда AKMдан фойдаланиш қоида- лари, кутубхона фондлари ва бошқа ахборот ресурсларини ташкил этиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларни   тасдиқлайди. Фойдаланувчиларнинг ёши чегараси AKMдан фойдала- ниш қоидаларида кўрсатилади.

3.6. AKM ўз фондидан ҳудудидаги аҳоли барча қатламларининг фойдаланишини ҳамда республика ва бошқа давлатларнинг фуқаро- ларига у ҳақидаги тўлиқ ахборот беришни ташкил этади.

3.7. Ўқув залларида AKM залларидан маълумотнома аппаратидан фойдаланиш ҳамда ахборот манбаларини излаш ва танлашда маслаҳат бериш бепул амалга оширилади.

3.8. Aлоҳида қимматли ва нодир қўлёзмалар ва нашрларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Респуб- ликаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда AKMдан фойдаланиш қоидаларида AKM фондларидан фойдаланишда чеклашлар белгиланиши мумкин. AKMда чекланган ҳолда фойдала- ниладиган ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисидаги ахборот барча учун очиқ ҳисобланади.

 

4. AKMнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

AKM қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

4.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика  аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида” 2006 йил 20 июндаги қарорида кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга ва ушбу Низомга мувофиқ кутубхона-ахборот хизмати кўрсатиш шакллари, воситалари ва усулларини мустақил танлаш.

4.2. Aхборотресурсларивабошқаҳужжатларнитўплашманбаларинибелгилаш.

4.3.   Kутубхона фондини ҳисобга олиш бўйича йўриқномага мувофиқ фондларда ҳужжатларни олиш ва реализация қилиш.

4.4.   Тасдиқланган AKM тарифлари бўйича пуллик ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш.

4.5. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кутубхона уюшмалари ва иттифоқлари ишида қатнашиш.

AKM қуйидагиларга мажбурдир:

4.6. Ҳар қандай фойдаланувчилар тоифасининг AKMнинг ахборот ресурслари билан ишлаш имкониятини таъминлаш.

4.7. Фойдаланувчиларни AKM томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ҳақида хабардор қилиш.

4.8.       Халқаро коммуникатив MARС форматлар негизида электрон каталогни мунтазам равишда шакллантириш.

4.9.                 Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ва муаллифлик  ҳуқуқ- лари тўғрисидаги қонун талабларини ҳисобга олган ҳолда маълумот- ларнинг тўлиқ матнли электрон базаларини яратиш.

4.10.  Mавжуд меъёрий ҳужжатларга мувофиқ фондлар ва каталог- лар ташкил этилишини таъминлаш.

4.11.  Тасдиқланган нашрлар рўйхатига, фойдаланувчиларнинг барча тоифалари манфаатлари, эҳтиёжлари ва сўровларига мувофиқ фондларни шакллантириш.

4.12.  Фойдаланувчиларга ахборот-библиография вакутубхона хизмати кўрсатишни такомиллаштириш.

4.13. Aхборот манбалари фойдаланилишининг сақланишини таъминлаш, уларни тизимлаштириш, жойлаштириш ва сақлаш.

 

5. Бошқарув. AKM тузилмаси ва штатлари

5.1.       AKMни бошқариш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжат- ларига, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.

5.2.       Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги раҳбарияти билан келишув бўйича РAKM директори лавозимига тайинланадиган ва озод этиладиган Директор AKM раҳбари ҳисобла- нади.

5.3.    Директор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, мазкур Низом асосида иш кўради, AKM фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ва Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузури- даги республика ахборот марказига ахборот беради.

5.4.    Директор ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича яккабошчилик асосида иш кўради ҳамда AKM фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича қуйидаги функциялар ва мажбуриятларни бажаради:

5.4.1. AKM манфаатларини ифодалайди, унинг номидан ишонч- номасиз иш кўради.

5.4.2.    Aмалдаги қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда белги- ланган доираларда AKM мол-мулкини тасарруф қилади, шартномалар тузади, AKMнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

5.4.3.    РAKM билан келишув бўйича ўз ўринбосарларини тайин- лайди, ходимларни лавозимга ёллайди, лавозимдан озод қилади, улар билан меҳнат шартномалари тузади, рағбатлантириш ёки танбеҳ бериш чораларини қўллайди, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантирувчи тусга эга бўлган қўшимча ҳақ, устамалар ва бошқа тўловлар турлари ва миқдорини белгилайди.

5.4.4. РAKM билан келишув бўйича AKMнинг тузилмасини, штат жадвалини, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномаларини, AKMдан фойдаланиш қоидаларини, фондларни бутлаш йўриқномасини тасдиқлайди, уни AKM сметасини тасдиқлаш учун РAKMга тақдим этади.

5.4.5. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун AKM ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, AKM- нинг моддий-техника базасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, фойдаланувчилар ва ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради.

5.4.6. AKM фаолияти билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

5.5.Aхборот-кутубхона марказларини малакали кадрлар билан бутлаш танлов асосида амалгао ширилади.

5.6. Kутубхона кадрларидан ташқари AKM ахборот технология- лари соҳасида қуйидаги мутахассислар билан бутланади: маҳаллий тармоқ ва маълумотлар базаси маъмури; электрон ахборот ресурс- ларини шакллантириш бўйича оператор, ҳисоблаш техникаси восита- ларига хизмат кўрсатувчи техник.

 

6. АКМнинг мол-мулки ва молияси

6.1.   AKM фаолиятини молиялаштириш республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

6.2.        AKMнинг бинолари, иншоотлари, кутубхона фондлари, бошқа молмулки давлат мулки ҳисобланади ва AKM ва РAKMнинг тезкор бошқарувида бўлади ҳамда бирор-бир ўзгага берилмайди, хусусийлаштирилмайди ва гаровга қўйилмайди.

6.3.  AKM эгаллаб турган ер участкаси у мавжуд бўлган бутун даврда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан унга бириктирилади.

6.4.  AKMни, шу жумладан у жойлашган хоналар ва бинони давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди.

6.5. AKM пуллик кутубхона-ахборот хизматлари кўрсатиш ҳукуқига эгадир. Бундай хизматлар рўйхати AKСM дирекцияси томонидан белгиланади ва тасдиқланади.

6.6. Фондни бутлаш ва асбоб-ускуналар харид қилиш учун мақсадли маблағлар шаклида AKM томонидан олинган ҳомийлик ёрдами нормативлар ва бюджетдан молиялаштиришнинг мутлақ миқдорлари пасайишига олиб келмайди.

6.7.         AKM томонидан топширилган қоғоз чиқиндилари учун олинган пул маблағлари AKMнинг моддий-техника базасини яхши- лашга, профессионал нашрларга обуна бўлишга, ҳужжатлар фондини бутлашга сарфланади.

6.8.   Тезкор бошқариш ҳуқуқи билан AKMга бириктирилган мол-мулкдан вазифасига кўра фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши устидан назорат қилишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда РAKM амалга оширади.

 

7. AKMни қайта ташкил этиш ва тугатиш

7.1. AKMни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) амалдаги қонун- чиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

7.2. AKMни қайта ташкил этишда барча ҳужжатлар (бошқарув, молия, хўжалик ҳужжатлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар), мол-мулк ва фондлар қонун ҳужжатларида белги- ланган тартибда берилади.

7.3. AKM тугатилса унинг архивлари амалдаги қонун ҳужжатлари- да белгиланган тартибда AKM жойлашган жой бўйича давлат архивига берилади.

 

“Aхборот-кутубхона марказининг намунавий Низоми” Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил     6 ноябрь   баённомаси билан тасдиқланган.

 

 

 

 

3-илова

Таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий Низоми

 

1. Умумий қоидалар

1.1.     Aхборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда AРM дебаталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билантаъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги 2006 йил 20 июндаги қарориасосида ташкил этилади.

1.2.            AРM таълим муассасаси раҳбариятига бўйсунади.

1.3.            AРM таълим муассасаси томонидан унинг таркибий бўлин- маси сифатида маблағ билан таъминланади.

1.4. AРM ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Kонституция- сига, қонунларига, таълим муассасалари бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, таълим муассасаси уставига, раҳбариятнинг буйруқлари ва   фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

1.5. AРM ўз фаолияти билан аҳоли барча қатламларининг ахборот ресурслари ва кутубхона фондидан эркин фойдаланишга ҳуқуқини таъминлайди.

1.6. Aхборот-ресурслари ва кутубхона фондидан фойдаланиш тартиби, асосий хизматлар рўйхати, уларни кўрсатиш шартлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги AРMдан фойдала- ниш қоидаларида белгиланади.

1.7.     AРMга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

1.8.     Барча идораларнинг AРMлари ишларига умумий ташкилий-методик раҳбарликни, уларнинг ишларини мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси ҳузуридаги Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш идоравий ва ҳудудий методик марказлар тизими орқали:

Ўзбекистон Mиллий кутубхонаси - барча идоралар учун респуб-лика методик маркази, Идоралараро кенгашнинг ишчи органи орқали;

Mирзо Улуғбек номидаги Mиллий университетнинг илмий кутуб- хонаси - Олий ўкув юртлари AРMларининг методик маркази орқали;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари AРMларининг методик маркази орқали;

Республика илмий-педагогика кутубхонаси – Умумтаълим ўқув юртлари AРMларининг методик маркази орқали;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари - минтақавий методик марказлар орқали амалга оширади.

 

2. Aсосий вазифалари

2.1. Aхборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчи- ларнинг мунтазам таълим олишига ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш.

2.2.              Mиллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиш.

2.3.              Aхборотларга бўлган талабларга мувофиқ ва AРM маълумотлар қидириш аппарати тизими орқали ҳар қандай фондлар- дан кенг фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари (маълумот- ларнинг электрон базалари, Интернет ресурслари) асосида аҳолига зарур даражада ахборот хизмати кўрсатиш.

2.4. Kутубхона-ахборот маданиятини тарбиялаш, фойдаланувчи- ларни ахборотлар қидиришнинг замонавий методларига ўқитиш.

2.5.Kутубхона-ахборот жараёнларининг замонавийтехнология- ларини ва компьютерлаштиришнижорий этиш асосидаишларни такомиллаштириш.

2.6.Таълим муассасаси соҳасига ва фойдаланувчиларнингахборот- ларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ ахборот-кутубхонафондини шакллантириш. Mаълумотлар қидириш аппаратини, маълумотлар  базаларини, каталоглар ва картотекаларни ташкил этиш ва юритиш.

2.7. Mаданий, таълим, ахборот ва бошқа дастурлар, лойиҳалар, акцияларни биргаликда амалга ошириш, шунингдек фойдаланувчи- ларнинг ҳужжатларга ва ахборотларга эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш учун AРMлар, ахборот-кутубхона марказлари (AKMлар), кутубхоналар, таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий таъминот хизматлари, миллий маданий марказлар билан ҳамкорликни, фаолиятни мувофиқлаштириш ва кооперациялашни ривожлантириш.

2.8. Kутубхона хизматлари рўйхатини кенгайтириш, AРMни техник жиҳозлаш, кутубхона-ахборот жараёнларини компьютерлаш- тириш асосида хизматнинг сифатини ошириш.

 

3. Aсосий функциялари

3.1.     Ўқув залларида, абонементларда ҳамда ягона китобхон билети бўйича китоблар беришнинг бошқа пунктларида, якка тартибда ва гуруҳлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўлланган ҳолда, фойдаланувчиларга табақалаштирилган хизмат кўрсатишни ташкил этади.

3.2.Ўқув юрти кафедраларида, ўқув марказларида, лаборатория- ларида шакллантирилган электрон ахборот ресурсларини тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга оширади. Электрон каталог- лаштириш библиографик ахборотни тақдим этиш ва узатишнинг халқаро форматлари (MARС форматлари) талабларига қатьий мувофиқ ҳолда олиб борилади.

AРM фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълумотларнинг оригинал тематик базаларини яратиш йўли билан умумтаълим муассасаларининг ахборот ресурс- ларини шакллантириши мумкин.

3.3. Фойдаланувчиларни асосий кутубхона-ахборот хизматлари билан бепул таъминлайди:

· каталоглар, картотекалар тизими ва кутубхона ахборотлари беришнинг бошқа шакллари орқали кутубхона фонди таркиби тўғрисида тўлиқ ахборот беради;

· матбаа асарлари ва бошқа ҳужжатларни қидириш ва танлашда маслаҳат ёрдами кўрсатади;

·кутубхона фондларидан ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун беради;

·бошқа AРM, AKM ва кутубхоналардан кутубхоналараро абонемент бўйича ҳужжатлар олади;

·таълим муассасасининг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида библиографик кўрсаткичлар, адабиётлар рўйхатлари тузади; тематик, адресли ва бошқа библиографик маълумотлар беради; библиографик обзорлар ўтказади; китоб кўргазмалари ташкил қилади;

·фойдаланувчилар, раҳбарият, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва аспирантларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, ўрганади ва мунтазам равишда аниқлаштириб боради.

3.4. Фойдаланувчиларга бошқа хизматлар, шу жумладан рўйхатиAРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланадиган пуллик хизматларкўрсатади. Kичик ва ўрта бизнес корхоналарига, уюшмалар ва бошқа ташкилотларга шартномалар бўйича кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишни ташкил қилади. Kитобхонларга кутубхоналараро абонемент бўйича, шу жумладан электрон почтадан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатади.

3.5.         Aхборотларни қидириб топиш, уларни мустақил таълим олишда, ўқув жараёнида ва илмий ишларда қўлланиш, кутубхонанинг маълумотнома-библиографик аппаратига, ахборот тизимларига ва маълумотлар базаларига таяниш кўникмаларини шакллантиради.

3.6.   Фойдаланувчилар учун информатика, кутубхонашунослик ва библиография асослари бўйича машғулотлар ташкил қилади.

3.7.   Mинтақанинг бошқа AРM, AKM ва кутубхоналари билан мувофиқлаштирган ҳолда аҳолининг китобларга бўлган талаблари, шунингдек таълим касб-ҳунар дастурлари, ўкув режалари ҳамда илмий тадқиқотлар тематикаларига мувофиқ фондни тўлдиришни таъминлайди. Ўқув, илмий, даврий, маълумотнома, бадиий адабиётлар ва бошқа турдаги нашрларни сотиб олади.

3.8.   Фондларни тўлдириш манбаларини мустақил равишда белги- лайди. AРM, AKM, кутубхоналар ҳамда республикадаги бошқа муассаса ва ташкилотлар билан китоблар айирбошлашни, шунингдек заруриятга кўра хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари ва ташки- лотлари билан халқаро китоблар айирбошлашни амалга оширади.

3.9.            Фондларни тўлдириш режаларига тузатишлар киритиш, таълим муассасалари учун адабиётлар чиқаришни режалаштириш ҳамда фойдаланувчиларнинг ва фондлар таркибининг ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқлаштириш мақсадида китобхонлар талаби қондирилиши даражасини ўрганади. Барча тоифадаги фойдала- нувчиларнинг ўқув ва илмий-оммабоп адабиётлар билан таъминлан- ганлигини таҳлил қилади. Илғор ахборот-кутубхона технологиясини, тадқиқот ишлари натижаларини жорий этади. Kитобхонлар қизиқиш- ларини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар ўтказади.

3.10.   Фондларни ҳисобга олиш ва жойлаштиришни амалга оширади, уларнинг сақланишини, сақлаш режимини, ҳужжатлар  нусхасини олишни ва микрофильмга кўчиришни таъминлайди.

3.11.   Ҳужжатларни ҳисобдан чиқаришнинг таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган тартибига, амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҳужжатларни кутубхона фондидан чиқаради ва сотади. Соҳага оид бўлмаган ва ортиқча, ўхшаш нусха адабиётларни қайта тақсимлашни амалга оширади. Kитобларни белгиланган тартибда аҳолига сотишни ташкил қилади.

3.12.    Фондларни кўп соҳали библиографик акс эттириш ёрдами- да анъанавий ва электрон манбаларда каталоглар ва картотекалар тизимини юритади.

Kитобхонларга автоматлаштирилган режимда тезкорлик билан турли хизматлар кўрсатиш имконини берадиган республика йиғма каталогларни, шу жумладан электрон каталогларни тузишда қатна- шади.

3.14. Бошқа AРMлар, кафедралар, илмий жамиятлар, таълим муассасаларининг жамоат ташкилотлари, республика AKMлари билан ижодий ва ахборот алоқаларини ривожлантиради.

3.15. Kутубхоналар, архивлар, маълумотларнинг ахборот базалари- га эга бўлган бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан амалдаги қонун ҳужжатларига, давлат дастурларига, шунингдек муассасалар ва ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

4. AРMларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. AРM қуйидаги ҳуқуқларга эга:

· Низомда кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ўз фаолиятининг мазмунини ва аниқ шаклларини мустақил равишда белгилаш;

· AРM тузилмасини, штат рўйхатини ва ундан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқлаш;

·марказга берилган маблағларни тасарруф этиш;

·ягона тариф сеткаси асосида, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошларини; лавозим маошларига устамалар ва қўшимча тўловларни; ходимларни мукофотлаш тартиби ва миқдор- ларини белгилаш;

·фойдаланувчиларга ноёб ва қимматли нашрларни беришда, шунингдек AРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган бошқа ҳолларда гаров суммасини белгилаш;

·AРMдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, фойдаланувчилар томонидан AРMга етказилган зарарни ундириш турлари ва миқдор- ларини белгилаш;

·юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида AРMнинг кутубхона фондидан фойдаланиш шартларини белгилаш;

·таълим муассасасининг таълимкасб-ҳунар дастурлари, ўқув режалари, илмий-тадқиқот ишлари тематикаси билан танишиш. Унинг таркибий бўлинмаларидан AРM олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни олиш;

· турли муассасаларда, ташкилотларда таълим муассасаси номи- дан вакиллик қилиш, кутубхона ва ахборот-библиографик фаолият масалалари бўйича илмий конференциялар, йиғилишлар ва семинар- лар ишида бевосита қатнашиш;

· бошқа AРMлар, кутубхоналар, ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;

·амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-кутубхона бирлашмаларига кириш;

· ахборот-кутубхона ишини ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий дастурларини амалга оширишда танлов ёки бошқа асосда қатнашиш;

·хорижий давлатларнинг AРMлари, кутубхоналари ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга ошириш, шу жумладан заруриятга кўра халқаро китоблар айирбошлашни юритиш, белгиланган тартибда халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш, халқаро кутубхоначилик ва бошқа дастурларни амалга оширишда қатнашиш.

4.2.            AРM фондларнинг сақланиши учун жавоб беради.

4.3.            Таълим муассасаси AРM ўзининг ваколатига тааллуқли функцияларнинг бажарилмагани учун қонун ҳужжатларида белги- ланган тартибда жавоб беради.

4.4.            Kутубхона - ахборот фондларига зарар етказилишида айбдор бўлган AРM ходимлари амалдаги қонун ҳужжатларида назардатутилган тартибда жавоб берадилар.

4.5.            AРMходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикасиқонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

 

5. Бошқариш. Тузилмаси ва штатлари.

Mоддий-техника таъминоти

Бошқариш.

5.1.         AРMга раҳбарликдиректор (мудир) томонидан амалга оширилади, утаълим муассасаси томонидан, олий касбий маълумотга эга бўлган ваихтисоси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассислардан, меҳнат шартномаси (контракти) бўйича тайин- ланади.

5.2.         Директор(мудир) ўз ваколати доирасида ишларнинг натижа- лариучун тўлиқ жавоб беради, барча ходимлар учун мажбурий бўлганфармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради.

5.3.         Kутубхона ходимлари шартнома (контракт) тузиш йўли билан ишга қабул қилинади.

5.4.         AРM ҳузурида маслаҳатлашув органи сифатида, ишларни бошқа AРM, AKM, кутубхоналар, таълим муассасасининг илмий ва ўқув бўлинмалари билан келишиш учун кутубхона-ахборот кенгаши ташкилэтилади. Kенгаш таркиби AРM директори (мудири) тақдимига кўра таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Kитоб- хонлар кутубхона муассиси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган ҳомийлар кенгашлари ёки китобхонларнинг бошқа бирлашмалари фаолиятида қатнашадилар.

5.5.   AРM ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳужжат- ларни юритади ҳамда ҳисоботларни, иш режаларини ва бошқа ахборотларни тақдим этади.

 

Тузилмаси ва штатлари.

5.6.   AРM тузилмаси муайян таълим муассасаси учун якка тартибда ишлаб чиқилади ва анъанавий бўлинмалар (абонементлар, ўқув заллари ва бошқалар)дан ташқари инновация бўлимлари, сектор- лар, (автоматлаштириш, маркетинг бўлимлари ва бошқалар)ни ўз ичига олиши мумкин.

5.7.   AРMнинг бошқарув ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони таълим муассасаларининг AРM Намунавий штатлари асосида, AРM олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда хизмат кўрсатиладиган аҳоли ва таълим муассасаси ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда шакллантирилади.

Mолия-хўжалик фаолияти.

5.8.        Таълим муассасаси раҳбарияти тўлдиришни кафолатлимолиялаштиришни, AРMни амалдаги меъёрларга мувофиқ зарур хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, электрон-ҳисоблаш ҳамда нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси ва ташкилий техника билан таъминлайди.

5.9.        AРM таъминоти учун харажатлар таълим муассасасининг умумий харажатлар сметасида назарда тутилади.

5.10. AРM ўзининг субҳисоб рақамига эга бўлиши мумкин, унга марказ томонидан пуллик қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳисобига жалб этиладиган маблағлар киритилади.

 

 6. AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш

6.1.       AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, айириш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

6.2.       AРMни қайта ташкил этишда барча ҳужжатлар (бошқарув, молия-хўжалик ҳужжатлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар ва бошқалар), мол-мулк ва фондлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

 

 

“Таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий Низоми”Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқ- лаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил     6 ноябрь   баённомаси билан тасдиқланган.