ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

БОБОЁРОВ БОБОМУРОД НОРМАТОВИЧ

 

 

 

Барча бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Геополитика ”фанидан услубий кўрсатма

 

 

 

(СИЛЛАБУС ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР)

 

Тошкент – 2016

 

КИРИШ

Педагогик технологиянинг кўп поғонали таркибий тузилишининг ўзи ҳам ягона тизимни ташкил этувчи бошқариш қурилмалари кетма-кетлигини яратишни тақозо қилади. Бу кетма-кетликнинг бошланғич босқичида педагог туради. У фанни ўзлаштиришга оид дастлабки йўлланмалар яратади ва зарур бўлган мураккаб ҳолатларда талабаларга якка тартибда ёрдам кўрсатиб, ўқув жараёни кечувига тегишли ўзгартиришлар киритиб боради, лекин қисман бўлсада автоматик қурилмалар ҳам иштирок этадилар. Улар фанни ўрганишга оид яратилган йўлланмаларда ахборотларни тўлароқ қамраб олиш ва ўз имкониятларига биноан зарур бўлган ҳолларда талабаларга ёрдам кўрсатиш функциясини бажарадилар. Ўқув жараённинг умумлашган жиҳатларини бошқаришни педагог, талаба фаолиятининг алоҳида қисмларини бошқаришни эса, бошқарув қурилмалар томонидан олиб борилиши бевосита педагог томонидан қайта ишланадиган ахборотлар камайтиради. Бунинг натижасида ўқув жараёнини бошқариш мақбуллашади ва унинг самарадорлиги сезиларли даражада ошади. Талабалар билиш фаолиятини бошқарувчи қурилмалар педагог ёки услубист томонидан олдиндан тузилган дастур асосида  ишлайди. Шунинг учун ҳам, улар фақат олдиндан дастурланган ҳолатларнигина назорат қилади холос.  Ўқув жараёнида вужудга келган, лекин олдиндан дастурланмаган вазиятларни бошқариш учун педагог фаолияти зарур бўлади.  Бугунги кунда тўла-тўкис дастурланган электрон дарслик яратилмоқда. Бунда талабалар билиш фаолиятини бошқаришда - ўқитувчи, машина ёрдамида (автоматик) ва уларнинг биргалигида ҳамда ўз-ўзини бошқариш турларидан унумли фойдаланишни лойиҳалашга    эътибор берилиши лозим.

“Геополитика” фанидан услубий кўрсатма (Силлабус ва инновацион технологиялар)”  методик ишланмасида геополитика фани бўйича ишчи ўқув дастур, мақсад, вазифалар, мустақил иш топшириқлари, фойдаланган адабиётлар рўйхати, рейтинг баҳолаш мезонлари ҳамда инновацион технологиялари ( модуль технологияси ва Таълим олувчиларнинг мустақил фаолиятни  ташкил этиш бўйича хориж тажрибаси, тарқатма материаллар) батафсил таҳлил қилиб ёритиб берилган.

Ушбу услубий кўрсатма профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар учун фойдали манба бўлади.

 

 

Барча бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун

Геополитика” фанидан

Силлабус

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

1.Бобоёров Бобомурод Норматович. Тошкент Ахборот Технологиялари Университети, “Гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.

Боғланиш учун телефон:     238-64-82 (иш); 625-15-89 (моб)

Электрон почта:    boss.boboyorov  @mail.ru

Илмий қизиқишлари: Фалсафа.Ижтимоий фалсафа..

Илмий мактаби:  09.00.04. Ижтимоий фалсафа мутахассислиги бўйича фалсафа фанлар доктори профессор Г.Ж. Туленова рахбарлиги остида “Жамият демократлашувида миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари”          

2.ГЕОПОЛИТИКА:

 код Ф-4\222

3. Ўтказилиш жойи ва вақти: 7,8 -семестр дарс жадвалига асосан.

4. Ўқув фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги:

“Геополитика” курсининг предмети доирасига кирадиган муаммолар билан “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Сиёсатшунослик”, “Фалсафа”, “Социология” ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлари ҳам шуғулланади. Лекин улар бир-бирларини такрорламайдилар.

Мазкур фанлар ўртасида маълум даражада умумийлик ҳам, фарқ ҳам мавжуд. Булар ўртасидаги умумийлик қуйидагилардан иборат:

Биринчидан, барча жамиятшунослик фанлари, шу жумладан, “Геополитика” битта умумий ўрганиш объектига эга. Уларнинг ҳаммасининг объектини жамият, унинг ривожланиш қонуниятлари ташкил этади.

Маълумки, жамият - бу инсонларнинг онгли фаолияти туфайли ташкил топган ижтимоий муносабатларининг йиғиндиси, мажмуасидир.

Ижтимоий муносабатлар сермазмун ва хилма-хил бўлиб сиёсий, иқтисодий, хусусий, маданий-маънавий, ижтимоий-этник ва бошқа шаклларда намоён бўлади. Мана шу кўп қиррали ижтимоий муносабатлар жамиятшунослик туркумига кирадиган барча фанларнинг умумий объектини ташкил этиб, уларни маълум даражада бирлаштиради.

Иккинчидан, жамиятнинг барча соҳаларидаги ҳодисаларни, жараёнларни акс эттириш, ифодалаш учун барча жамиятшунослик фанлари, шу жумладан, “Геополитика” ҳар хил тушунчалар, категориялар тизимидан фойдаланишади. Бу ҳам жамиятшунослик фанлари ўртасидаги умумийликдан далолат беради.

Учинчидан, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий - маънавий, миллатлараро ва давлатлараро муносабатлар, ташқи сиёсат ва бошқа соҳалардаги жараёнларни илмий тадқиқот қилишда барча олимлар томонидан умумэътироф этилган усуллар туркумидан фойдаланади.

Усул - илмий билишнинг таркибий қисми бўлиб, унда унинг объекти, таҳлил мавзуси, тадқиқот вазифалари, уларни тадбиқ этиш учун зарур бўлган воситалар ва йўллари ифодаланади. Ҳар бир фан ўрганадиган объектларининг ўзига хос аниқ изланиш усули бўлиб, бу усул хусусий, умумий ва энг умумий усул бўлиши мумкин.

Мазкур усуллар нафақат табиат фанлари, балки ижтимоий - гуманитар фанларда ҳам самарали ишлатилиб келинмоқда. Бу ҳам ҳар хил фанлар ўртасидаги умумийликни ифодалайди.

Шундай қилиб “Геополитика” курси ҳамда бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар умумий ўрганиш объекти, умумий тушунчалар таркиби, умумий илмий услуб ва усуллар тизимига эгадир.

“Геополитика” курси бошқа фанлардан фарқ қилувчи хусусиятларга ҳам эга. Ушбу курс давлатларнинг географик жойлашуви, стратегик ва геополитик ҳолати, уларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий, миллатлараро ва давлатлараро муносабатларнинг шаклланиш ва тараққий этиш қонуниятлари ҳам ўрганилади. Шу сабабли у бошқа жамиятшунос фанларга нисбатан кишиларни кенг кўламли маълумотлар билан қуроллантиради. Мана шу хусусиятлари билан ҳам “Геополитика курси жамиятшунослик фанлари тизимида ажралиб туради.

  Фанни ўқитишдаги фойдаланиладиган янги педагогик технологиялар

Ҳар қандай фанни қизиқарли, ҳамда атрофлича олиб бориш борасида янги технологиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ иш бўларди. Бундай мулоқот ёрдамида талабалар жамиятимизнинг у ёки бу соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган янгиланишлар, халқаро муносабатлар, геосиёсий жараёнлар ҳақида қизиқарли тарзда билим оладилар. Тренинг ёрдамида уларнинг фаоллиги, мустақил билим олиши, турли вазиятларда тўғри қарор қилиш қобилиятини назорат қилиш ёки кузатиш мумкин. Бу эса, умуман таълимни фаоллаштиришга олиб келиши табиийдир.

.

5. Ўқув фанининг тавсифи:

5.1.Ўқув фанининг йўналтирилганлиги.

Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг ўз олдига демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўйди. Шу йўналишда жамиятнинг ва давлат бошқарувининг барча соҳаларида демократик талабларга мос кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Мустақил тараққиёт йўли давомида мамлакатимизда янги фанлар шаклланиши ва ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилди. Ана шу имконият ва заруриятдан келиб чиққан ҳолда геополитика фани шаклланиб, ривожланиб бормоқда.

 

“Геополитика” фани  ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида алоҳида ўрин тутади. Боиси, халқлар тараққиётида, давлатлар ҳаётида геосиёсий омиллар муҳим аҳамият касб этиб келган ва қадам – бақадам ривожланиб борган. Шу билан бирга геосиёсий муносабатлар ҳам мураккаблашиб борди. Бундай жараёнлар ХIХ аср охирларида геосиёсат борасида кенг қамровли илмий ёндашувларнинг вужудга келишига туртки бўлди.

          “Геополитика” фанининг негизи халқлар ёки давлатлар ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган макон омилини яъни географик омилни тадқиқ қилишда намоён бўлади. Бунда географик жойлашув, ҳудуднинг табиий имкониятлари (рельеф, иқлим, хом ашё, ресурслар ва б. ), демографик омиллар, транспорт имкониятлари, стратегик ўрни кабиларни ташқи таъсирлар билан ўзаро уйғунликда қамраб олади. Шунингдек, “Геополитика” фани маълум геосиёсий ўтмишни, геосиёсий жараёнларни ва унда ҳал қилувчи ўрин тутадиган воқеликларни ва уларнинг мотивларини тадқиқ қилиш ҳамда, бугунги кун учун хулоса ва тажриба кўникмаларини беради. Шу маънода “Геополитика” ўтмишни англашда, бугунги сиёсатни шакллантириш ва истиқболни белгилашда,  келажакни режалаштириш ва стратегияни қуришда  энг самарали илмий – назарий мажмуа функциясини бажаради.

         Аслида геосиёсат моҳияти манфаатлар кенглиги, қарама – қаршилиги  ва  бирлиги, хавфсизлик зарурлиги ва чексизлиги, ҳамкорлик мезонлари билан ифодаланади. Яъни халқаро муносабатларда, шунингдек, геосиёсий муносабатлар шаклланишида  айнан шу омиллар характерлидир. Шунинг учун ҳам геосиёсат турли шаклларда намоён бўлиши мумкин, аммо унинг мазмуни юқоридаги омиллар билан асосланади.

         Ҳозирги пайтда ҳам жаҳонда геосиёсий жараёнлар янги шаклларда - турли кўринишлар ва мураккабликлар билан кечмоқда. Буни ҳозирда  жаҳонда кечаётган янгидан қутбланиш жараёнлари, мафкуравий омилларнинг кучайиши, ҳаёт тарзининг тезлашуви ва бошқаларда кўришимиз мумкин. Айтиш мумкинки, бу каби масалалар геосиёсатни доимий тадқиқ қилишни тақозо этади. 

Бугунги кунда жаҳондаги глобаллашув жараёнларнинг шиддат билан тус олаётганлиги ҳам ҳар бир фуқарода  ва айниқса ёшларда, сиёсий онгни шакллантиришни мустаҳкамлаш, янгича дунёқарашни шакллантириш, сиёсий фаоллигини ривожлантиришни талаб этади

5.2.Мақсади:

Мазкур курснинг асосий мақсади  ҳам геополитикани илмий билиш, ҳамда жаҳондаги геополитик ҳолат, геополитик жараёнларни ва унда Ўзбекистоннинг ўрнини аниқлашдан иборат..

5.3.Вазифалари:

Геополитика фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифаларини тушунтириш;

Геополитика. Классик геополитиканинг объекти,  методлари, вазифалари ва тамойиллари.Геополитика мактаблари ҳақидаги маълумотлар билан таништириш;

Ғарбий ва Шарқий Европа, Болтиқбўйи, Болқондаги геополитик жараёнларни ёритиш;

Россия ва АҚШдаги  замонавий геополитик жараёнлар;

Хитой, Япония геополитикаси;

Ҳиндистон ва Покистон, Афғонистон ,Эрон, Ироқдаги геополитик жараёнлар;

Ўзбекистон халқаро муносабатлар тизимида.Ўзбекистондаги геополитик жараёнларни таҳлил қилиб, талабаларга тушунчалар бериш;

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланишини кўрсатиб беришдан иборат.

 

5.4.Ўқув фанининг мазмуни:

“Геополитика” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

- Геополитика тўғрисида назарий билимлар ва уларнинг Ўзбекистонда қўлланилиши тўғрисида;

- Ўзбекистонда ижтимоий-маданий тараққиёт жараёни хақида;

- Ўзбекистоннинг геосиёсий тараққиёти тўғрисида;

- фуқароларда халқда маданий, ижтимоий, геосиёсий тасаввурлар шаклланиши ва фуқаролик позициясини кучайтириш тўғрисида;

- геостратегик  бошқарув стратегияси ва этикаси ҳақида;

- демократик тараққиётнинг “Ўзбек модели”  ҳақида;

- ўтмиш, бугун ва келажак воқеаларини баҳолашда геосиёсий-тарихий тажрибалардан фойдаланиш;

- Ўзбекистоннинг халқаро геосиёсий муносабатлар тизимидаги ўрни тўғрисида;

- дунёда кечаётган геосиёсий жараёнлар ( дунё ҳукмронлиги учун кураш, кучлар баланси, “араб баҳори”, Украина, Суриядаги геосиёсий жараёнлар, ИШИД ва унинг таҳдиди ва ҳ.з)  ва уларга нисбатан Ўзбекистон позицияси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;

- геосиёсий давлат бошқарув назарияси бўйича тасаввурга эга бўлиш;

-Ўзбекистон миллий манфаатларини амалга ошириш механизми ва миллий хавфсизлигини таъминлаш моҳиятини тушуниши ва уни амалда қўллай  олиши керак.

 

5.5. Фанни ўрганиш режаси:

Геополитика

ФАНИНИНГ ТЕМАТИК РЕЖАСИ

Умумий ўқув соати - 40

•        Маъруза – 12

•        Семинар – 8

•        Мустақил  таълим –20 

 

Т/Р

Мавзу номи

Шакли

Маъруза, соат

Амалиёт

(семинар), соат

Мустақил таълим, соат

1.

Геополитика. Классик геополитиканинг объекти,  методлари, вазифалари ва тамойиллари.Геополитика мактаблари.

Электрон тақдимот

2

2

2

2.

Ғарбий ва Шарқий Европа,Болтиқбўйи,Болқондаги геополитик жараёнлар

Электрон тақдимот

2

 

4

3.

Россия ва АҚШдаги  замонавий геополитик жараёнлар

Электрон тақдимот

2

2

2

4.

Хитой, Япония геополитикаси

Электрон тақдимот

2

 

4

5.

 Ҳиндистон ва Покистон, Афғонистон ,Эрон, Ироқдаги геополитик жараёнлар

 

Электрон тақдимот

2

2

2

6.

Ўзбекистон халқаро муносабатлар тизимида.Ўзбекистондаги геополитик жараёнлар

Электрон тақдимот

2

2

4

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

12

8

20

 

1 - мавзу:   Геополитика. Классик геополитиканинг объекти,  методлари, вазифалари ва тамойиллари.Геополитика мактаблари - 2 соат

                Геополитика тушунчаси, унинг мазмуни, омиллари. Геополитиканинг предмети. Геополитик эпохалар.  Геополитика фан сифатида учта асосий илмий ёндашув асосида шаклланганлиги. Цивилизацион ёндашув, ҳарбий-стратегик ёндашув, жуғрофик детерминизм назарияси. Геополитика фанининг усуллари (тизимли, амалий, таққослаш, функционал, тарихий ва х.к.) Геополитиканинг вазифалари (билиш,прогнозлаштириш, бошқариш, мафкуравий).

Геополитиканинг асосий қонунлари. Фундаментал дуализм қонуни. Инсоният тарихида макон факторининг кучайиши қонуни. Қуруклик ва денгиз синтези қонуни. Геополитиканинг категориялари: геополитик майдон (эндеметик, чегаравий,тотал ва бошқ), геополитик муносабатлар, кучлар баланси, давлат манфаатларини амалга ошириш механизми, манфаат, экспансия ва уларнинг мазмуни.

Фридрих Ратцелнинг органик мактаби. Рудольф Челленнинг қарашлари. Хэлфорд Макиндернинг жуғрофик чизиги, Альфред Мэхеннинг«Денгиздаги қудрат» назарияси. Видаль де Бланшнинг «поссибилизми». Карл Хаусхофернинг «Континентал блок» назарияси.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида дунёда ва Европадаги геополитик ўзгаришлар. Мэйгиндан Бзежинскийгача атлантизм ғоялари. Ядровий  аср геополитикаси. Бихевиористик геополитика. Мондиализм. Геополитиканинг бошқа мактаблари.

 

1       - мавзу:: Ғарбий ва Шарқий Европа,Болтиқбўйи,Болқондаги геополитик жараёнлар

                                                                 2 соат

   Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Белгия, Нидерландия, Люксембург  мамлакатларининг жуғрофик жойлашуви, геополитик ва геостратегик ҳолатлари. Болтиқбуйи мамлакатларнинг геополитик тизимда тутган ўрни ва ҳолати. Мамлакатлардаги этносиёсат. Россиянинг мазкур мамлакатлар билан муносабатлари ва истиқболлари.     ХХаср  сўнгги чорагида Болқондаги  геосиёсий жараёнлар.

 

3 - мавзу: Россия ва АҚШдаги  замонавий геополитик жараёнлар – 2 соат

 

Россиядаги геополитик қарашлар манбалари. Евразийчилар ҳаракати. Евразия алохида жуғрофий олам сифатида. Евразиянинг маданияти. Евразиядаги этник вазият ва этник муносабатлар. Идеократик давлатнинг шаклланиши. Неоевразийчилик. Л.Гумилев пассионарлик ғояси. СССРнинг парчаланиши ва Россия учун унинг  оқибатлари. Россия ва Норвегиянинг муносабатлари. Россия ва АҚШ. Россия ва НАТО.

АҚШнинг халқаро муносабатлари тарихи. АҚШнинг геосиёсати ва унинг Евразия учун стратегик аҳамияти. АҚШ ва Европа. АҚШ геополитикасида Россия. АҚШнинг Марказий осиё  худудидаги манфаатлари. АҚШнинг Кавказ, Ҳиндистон, Хитой ва Япониядаги геосиёсий  манфаатлари ва қизиқишлари.

 

4 - мавзу:: Хитой, Япония геополитикаси – 2соат

Ўзбекистон-Хитой муносабатлари тарихи. Хитой ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. Хитойнинг  ташқи иқтисодий алоқалари ва манфаатлари. Хитойдаги демографик вазият. Хитой билан ўзаро алоқа қилишдаги интилишлар. Хитой геополитикасининг мазмуни ва моҳияти.

Япониянинг  жаҳондаги ўрни. Унинг мавқеси, имкониятлари ва халқаро статуси. Курил ороллар атрофидаги  масалалар. Япониянинг дунёдаги сиёсий ва иқтисодий қудратининг номувофиқлиги. Япониянинг иқтисодий тизими. Япониянинг Тинч океани - Осиё регионининг ривожланишига таъсири. Япониянинг ташқи сиёсати.

 

5 - мавзу:Ҳиндистон ва Покистон, Афғонистон ,Эрон, Ироқдаги геополитик жараёнлар– 2 соат

Ҳиндистон, Покистоннинг ўтмишда ва ҳозирги ҳолати. Ҳиндистоннинг ғалабаси.  Ҳиндистон-Россия трансмиллий терроризм. Ҳиндистоннинг харбий кучи. Ҳиндистоннинг Россия билан харбий-техник ҳамкорлиги. Покистоннинг геополитик ҳолати ва истиқболлари. Халқаро ҳамкорлик. Ташқи сиёсат.

Эрон,Ироқ, Афғонистоннинг геополитика тизимидаги ўрни, ҳолати ва стратегияси. Саудия Арабистоннинг региондаги роли. Афғонистон -Покистоннинг ҳарбий қудрати. Россия, Марказий Осиё  мамлакатларининг Эрон, Ироқ, Афғонистон мамлакатлари билан  ўзаро сиёсий муносабатлари.

 

6 - мавзу: Ўзбекистонда халқаро муносабатлар тизимида.Ўзбекистондаги геополитик жараёнлар - 2 соат

Ўзбекистондаги геополитик қарашлар манбалари.  Марказий Осиё алоҳида жуғрофий олам сифатида. Марказий Осиёнинг маданияти. Марказий Осиёдаги этник вазият ва этник муносабатлар.

Ўзбекистоннинг халқаро майдонидаги ўрни. Ўзбекистон БМТ. Ўзбекистон ва Россия. Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари. Ўзбекистоннинг геосиёсий манфаатлар. Ўзбекистон ва жаҳон хамжамияти. Ўзбекистон замонавий халқаро муносабатлар тизимида.

5.6 Амалий  (семинар) машғулотларининг мавзуси (ажратилган соати)

Т/Р

Амалий а машғулотларнинг номи

шакли

соат

1.

Геополитика. Классик геополитиканинг объекти,  методлари, вазифалари ва тамойиллари.Геополитика мактаблари.

Синквейн

2

2.

Россия ва АҚШдаги  замонавий геополитик жараёнлар

Ролли ўйинлар

2

3.

Ҳиндистон ва Покистон, Афғонистон ,Эрон, Ироқдаги геополитик жараёнлар

Талабалар томонидан мустақил тайёрланган электрон тақдимот

2

4.

Ўзбекистонда халқаро муносабатлар тизимида.Ўзбекистондаги геополитик жараёнлар

Блиц-сўров

2

 

Жами

 

8

 

5.7  Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.

1.      Семинар машғулотларга тайёргарлик.

2.      Дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг боблари ва мавзуларини ўрганиш. Бундай ташкилий шакл, ўтилган мавзулар бўйича мустақил билим олишда конспект усулидан фойдаланилади.

3.      Фаннинг боблари ва маърузалари устида ишлаш. Бу махсус ва илмий адабиёт  (монография  ва мақолалар), рефсратлар, битирув малакавий ишларгш бажариш чоғида амалга оширилади. Унинг натижалари ҳам рейтинг назоратида акс этади. 

4.      Фанлар  бўйича адабиётларни ўрганиш  ва таҳлил  қилиш,  қўшимча адабиётлар   устида   ишлаш  ҳамда уларни ўрганиш. Бу  иш ҳам барча семестрларда амалга оширилади ва рейтинг тизимида баҳоланади. 

5.      Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини  бажариш  билан  боғлиқ ҳолда  фаннинг  муайян  боблари  ва  мавзуларини  чуқур  ўрганиш.   Мустақил ишнинг бу шакли барча семестр талабаларга тавсия этилади.

6.      Фаол ўқитиш методидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари. Талабалр томонидан таълим, фан ва технологияларнинг долзарб  муаммолари бўйича тайёрланган фаол ўқитиш методларини (мунозара, ақлни чарҳлаш, бумеранг, кластер ва б.) қўллаган дарс машғулотлари назарда тутилади.

7.      Автоматлаштирилган ўрганувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш. Бу эса маъруза машғулотлари  доирасида  ҳам амалий машғулотларга тайёргарлик доирасида ҳам олиб борилиши мумкин.

8.      Ўқув режасидаги айрим фанлар бўйича экстернат.

9.      Масофавий таълим. Электрон дарсликдан фойдаланиш.

 

ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ:

 

Фан бўйича мустақил иш мавзулари

Мавзу

шакли

соат

1.

Гесиёсатда Фридрих Ратцелнинг органик қарашлари.    Рудольф Челлен қарашлари.                

Электрон тақдимот

2 соат

2.

Хэлфорд Макиндер геосиёсий қарашларида “географик чизиқ” назарияси.   Альфред Мэхеннинг “Денгиздаги қудрат” назарияси; Фундаментал дуализм қонуниятлари.     

Технологик харита                                                    

2 соат

3.

Инсоният ҳаётида макон факторининг кучайиши. Қуруқлик ва денгиз синтези қонуни. Видаль де Бланшнинг “поссибилизми”.

Карл Хаусхофернинг “Континентал блок” назарияси.

 

Технологик харита

2 соат

4.

Мэйхендан  Бзежинскийгача

атлантизм ғоялари. 

Электрон тақдимот

2 соат

5.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида дунёда ва Европадаги геополитик ўзгаришлар.   НАТО ва Варшава шартномаси ҳарбий – сиёсий ташкилотлари. “Совуқ уруш” даври.

Электрон тақдимот

2 соат

6.

АҚШнинг ҳалқаро муносабатлардаги роли, жаҳон ҳукмронлиги учун кураш. Япониянинг иқтисодий қудрати.

Технологик харита

2 соат

7.

Россия советлардан кейинги даврда – мамлакат ҳалқаро мавқеини тиклаш учун кураш. Хитой ривожланишида ўзига хос хусусиятлар.

Технологик харита

2 соат

8.

Халқаро муносабатларда яқин шарқ минтақаси. Эрон, Ироқ ва Туркия мамлакатлари геосиёсий ҳолати.

Технологик харита

           2 соат

 

9.

Мондиализм назариялари. Геополитиканинг бошқа мактаблари.

Халқаро муносабатларда ахборот омилининг кучайиши.

 

Электрон тақдимот

           2 соат

 

10.

Марказий Осиё минтақасида геосиёсий жараёнлар. Ўзбекистон Республикаси геосиёсий муносабатлар тизимида.

Электрон тақдимот

           2 соат

 

                                

                  Жами:                                                                                               20 соат

 

 

 

 

 

6 ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

 

6.1 Раҳбарий адабиётлар:

1.      Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т. Ўзбекистон. 2014.

2.      Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-21 жилдлар. Т. Ўзбекистон. 1996-2013.

3.      Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон. 1997.

4.      Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Т.-Маънавият. 2008.

5.      Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Т. - Ўзбекистон. 2010

6.      Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Т. - Ўзбекистон. 2011.

7.      Каримов И.А. “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти" мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқ. // Халқ сўзи, 2012 йил 18 февраль.

8.      Каримов И.А. Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир. Т.: Ўзбекистон. 2012.

9.      Каримов И.А. “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2013 йил 18 январь.

10.    Каримов И.А. “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халаро конференциясининг очилиш маросимидаги нутқи. Халқ сўзи. 2014 йил 16 май.

11.    Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устивор вазифамиздир. // Халқ сўзи, 2015 йил 21 январь.

12.    Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир”. Т.: Ўзбекистон. 2015.

 

6.2 Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар:

1.                Нартов Н.А. Геополитика. - М.: ЮНИТИ, 2003.

2.                Философский энциклопедический словарь. - М.: Наука,1989.

3.                 Поздняков Э.А. Геополитика. - М.: Прогресс,1995.

4.                 Данилевский Н.Я. Россия и Европа. - М.: Глаголь,1991.

5.                 Хантингтон С. Сталкновение цивилизаций. //Полис, 1994,  №1.

6.                 Бокль Г.П. История цивилизации в Англии. СПб.,1986.

7.                 Зюганов Г. География победы. М., 1998.

8.                 Плешаков К.В. Геополитика в свете глобальных перемен.-Международная жизнь,1994, № 10.

9.                 Дугин А. Основы  геополитики. - М.: Арктогея, 1997.

10.            Савицкий П.Н. Утверждение евразийцев. - М.: Аграф, 1997.

11.            Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили. - Т.: Шарқ, 1997.

12.            Центральная Азия: геоэкономика, геполитика, безопасность.- Т.: Шарқ, 2002.

13.            Жўраев С. Замонавий халқаро муносабатлар. -Т.: Академия, 2007.

14.            Жўраев С. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати ва дипломатияси. -Т.: Академия, 2007.

15.            Жалилов А., Туленова Г.Ж. “Геосиёсат” фанидан услубий қўлланма. – Т.: Алоқачи, 2008.

16.            Туленова Г.Ж., Каримов Х., Қаюмов Э.   “Геосиёсат” фанидан услубий қўлланма (таълимнинг махсус сиртқи шакли учун). – Т.: Алоқачи, 2009.

17.           “Geosiyosat” fanidan o’quv-uslubiy qo’llanma. - T: TATU,2009.

18.           Бобоёров Б.Н. Геополитика: 100 саволга, 100 жавоб.(Илмий рисола). – Т.: Алоқачи, 2014.

 

6.4 Электрон таълим ресурслари:

 

1. Халқ сўзи газетаси – www.infoXS.Uz

2. Туркистон газетаси – www.turkistonsarkor.uz

3. Маърифат журнали – www.ma’rifat-inform.uz

4. Жамият ва бошқарув журнали – www.rzultacademyfreenet.uz

5. Мозийдан садо журнали – www.moziy.dostlink.net

6. Ташқи ишлар вазирлиги – www.mfa.uz

7. Зиёнет сайти– www.ziyonet.uz

8.ЎзМУ сайти www.nuu.uz

9.ТАТУ сайти www.tuit.uz

 

7. РЕЙТИНГ ЖАДВАЛИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича талаба билимини баҳолаш меъзони ва талаби

 

0-54 “қониқарсиз”,55-70 “3”, 71-85 “4”, 86-100 “5”

ЖН, ОН, ва ЯН ларни ўтказиш бўйича баллар тақсимоти қуйидагича ажратилади:

ЖН   - 36   балл

ОН    - 34   балл

ЯН    - 30   балл

ЖАМИ :    – 100 балл

1-семестр учун

ЖН - 2 марта ўтказилади

Ҳар бир ЖН учун – 18 баллдан ажратилади

ЖНлар педагогик технологиялар асосида оғзаки ўтказилади

 

ОН – 1 марта ўтказилади

ОН ёзма, тест, курс иши, эссе, фан юзасидан қонун лойихасини ишлаб чиқиш ёки презентация материалларини тайёрлаш шаклида ўтказилади

ЯН – охирги дарс соатида ёзма шаклда ўтказилади

 

 

7.1 ЖОРИЙ СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ:

“қониқарли”– анъанавий билим, концепция фикр ва муаммоларни билиши ва уларни баён қилиш малакасига эга бўлиши;

“яхши”– мавзу юзасидан турли фикрлар ва нуқтаи назарларни қиёслаш кўникмасига эга бўлиши;

“аъло”– асосий ғоя, қараш ва ёндашувларни танқидий нуқтаи назардан таҳлил қила билиши.

“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг ўзлаштириш натижасида талаба мавзуларнинг асосий муаммоларини ўзлаштириб, фанга тегишли масалалар бўйича чиқишларни ташқил эта билиш ҳисобланади.

Изоҳ: Мавжуд адабиётларнинг билиш даражаси мақсадларга мувофиқ индивидуал равишда баҳоланади.

7.2 ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ИШИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ:

“қониқарли”- анъанавий билим, концепция фикр ва муаммоларни билиши ва уларни баён қилиш малакасига эга бўлиши;

“яхши”– мавзу юзасидан турли фикрлар ва нуқтаи назарларни қиёслаш кўникмасига эга бўлиши;

“аъло”– асосий ғоя, қараш ва ёндашувларни танқидий нуқтаи назардан таҳлил қила билиши.

Изоҳ:

1. Мавжуд адабиётларнинг билиш даражаси мақсадларга мувофиқ индивидуал равишда баҳоланади.

2. Оралиқ назоратларни ўтказиш тартиби ва шакли тест, ёзма ёки оғзаки шакларда ўтказилиши мумкин.

 

 

7.3 ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ:

86-100 балл билан баҳоланади: (аъло “5”)

         Маъруза жараёнида олган билим-назарий маьлумотларни, таянч тушунчаларни, тамойилларни тўлиқ ўзлаштирса; таҳлил–берилиши лозим бўлган таҳлилини тўлиқ амалга оширса,олган билимларни амалга ошириш учун турли хил шаклларни , методларни, воситаларни тўлиқ ўзлаштирса;

Мулоқот жараёнида олган билимларни амалга ошириш учун йўл йўриқларни, асосий тушунчаларни мазмунини таркиб топтиришни, устоз-шогирд ўртасида ўрганилган маьлумотларни тўлиқ ўзлаштирса;

Мунозара жараёнида узлаштирилган билим ва тушунчалар асосида фанлараро алмашиниши, индивудуал ёки гуруҳли шаклда тушунчалар мазмуни ва йўналишларни белгилашни тўлиқ ўзлаштирса;

Мустақил ишлар тўлиқ ва аниқ бажарилган, таълим олиш методлари, воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилган, олинган маълумотлар таҳлил этилиб, изчил ва тизимли равишда муаммони ечимига қаратилган лойиҳалаш жараёни амалга оширилган, мустақил ишни бажаришга ижодий ёндошилган, муаммога тегишли адабиётлардан унумли фойдаланилган бўлса;

Берилган намуналарга асосланиб мантиқий ечимлар келтирилган, интернет маълумотларидан ижодий таҳлил асосида акс этган мустақил ишларга қўйилади.

71-85 балл билан баҳоланади (яхши “4”)

Маъруза жараёнида олган билим-назарий маьлумотларни, таянч тушунчаларни, тамойилларни етарли даражада ўзлаштирса;

таҳлил –берилиши лозим бўлган таҳлилини тўлиқ амалга оширади, олган билимларни амалга ошириш учун турли хил шаклларни, методларни, воситаларни тўлиқ фойдалана олса;

Мулоқот жараёнида олган билимларни амалга ошириш учун йўл йўриқларни, асосий тушунчаларни.мазмунини таркиб топтиришни, устоз шогирд ўртасида Ўрганилган маьлумотларни етарли даражада ўзлаштирса;

Мунозара жараёнида ўзлаштирилган билим ва тушунчалар асосида фанлараро алмашиниши, индивудуал ёки гуруҳли шаклда тушунчалар мазмуни ва йўналишларни белгилашни етарли даражада билса;

Ахборотлар аҳамиятига кўра табақалиштирилган, мустақил ишни бажаришга қисман ижодий ёндашилган, муаммога тегишли адабиётлардан унумли фойдаланилган, мустақил ишга кўрсатмалар асосида ёндошилган, интернет маълумотлари акс этган мустақил ишларга қўйилади

55 – 70 балл билан баҳоланади (қониқарли “3”)

Маъруза жараёнида олган билим-назарий маьлумотларни, таянч тушунчаларни, тамойилларни етарли даражада ўзлаштирса;

Таҳлил –берилиши лозим бўлган таҳлилини тўлиқ амалга оширган ҳолда олган билимларни амалга ошириш учун турли хил шаклларни, методларни, воситалардан фойдалана билса;

 Мулоқот жараёнида олган билимларни амалга ошириш учун йўл йўриқларни, асосий тушунчаларни, мазмунини таркиб топтиришни, устоз шогирд  ўртасида ўрганилган маьлумотларни етарлича ўзлаштирса;

 Мунозара жараёнида ўзлаштирилган билим ва тушунчалар асосида фанлараро алмашиниши, индивудуал ёки гуруҳли шаклда тушунчалар мазмуни ва йўналишларни белгилашни тушунса;

         Мустақил иш бажариш учун лозим бўлган шарт – шароитлар ва имкониятлардан фойдаланган ҳамда интернет маълумотларидан тайёр маълумотлардан фойдаланилган мустақил ишларга қўйилади.

0- 55 балл билан баҳоланади (қониқарсиз )

Маъруза жараёнида олган билим-назарий маьлумотларни, таянч тушунчаларни, тамойилларни етарли даражада ўзлаштирмаса;

Таҳлил –берилиши лозим бўлган таҳлилини амалга оширолмади, олган билимларни амалга ошириш учун турли хил шаклларни, методларни, воситаларини ўзлаштирмаса;

 Мулоқот жараёнида олган билимларни амалга ошириш учун йўл йўриқларни, асосий тушунчаларни.мазмунини таркиб топтиришни, устоз шогирд ўртасида ўрганилган маьлумотларни ўзлаштирмаса;

Мустақил ишлар етарли изчилликда ва тизимлилик даражасида бажарилмаган, намуналарга ўхшаш тарзда, ижодий ёндошилмаган ҳолда бажарилган, мустақил ишни бажаришга ижодий ёндошилмаган, муаммога тегишли адабиётлардан унумли фойдаланилмаган. Интернет маълумотларидан айнан кўчирилган мустақил ишларга қўйилади.

маъруза – 12  соат                                            0-55=2 баҳо

амалий машғулот – 8 соат                                56-70=3 баҳо

ЖH лар учун -36 балл                                       71-85=4 баҳо

OH учун -34 балл                                              86-100=5 баҳо

ЯH учун -30 балл                                           Жами: 100 балл 

Инновацион технологиялар

1.Модулли ёндашувнинг мазмуни, мақсади ва

 вазифалари 

1.1.         Модулли ёндашув концепциясининг моҳияти, мақсади ва вазифалари, тамойиллари.

Замонавий  педагогик  технологияларни  бир неча турга бўлиш мумкин:

1.     Муаммоли таълим технологиялари.

2.     Дидактик- ўйинларга асосланган технологиялар.

3.     Ҳамкорлик технологиялари.

4.     Модулли технологиялар.

Мудулли технологиялар- энг замонавий технология бўлиб, модуль блокларидан ташкил топган ахборотни тизимли равишда қайта ишлаш ва таҳлил қилишга, талабанинг мустақил фаолиятига асосланган, Б.К.М. диагностикасида турли шаклларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилувчи яхлит жараён.

        Модуль - мазмуний ва мантиқий якунга эга бўлган, дидактик жиҳатдан ишлаб чиқилган, натижага қаратилган, кириш ва чиқиш назоратларидан иборат бўлган  бирликдир.

        Модуль дастур- бир фан доирасидаги модуль блокларининг йиғиндиси бўлиб,  эришиш лозим бўлган дидактик мақсад, қўлланиладиган усуллар ва воситалар йиғиндисидир.

       Ўқув модули – нисбатан  мустақил , мантиқий якунга эга бўлган ўқув курсининг бўлагидир. У ўқув методик таъминотдан назарий ва амалий  қисмлардан,  топшириқ ва жорий ҳамда якуний назорат каби қисмлардан иборат.

          Модулли технологиялар  мустақил фаолият асосида талабаларда билим, кўникмаларни шакллантириш, уларда режалаштириш, ўз-ўзини бошқариш ва назорат қилиш, ўзлаштириш бўйича самарали натижани таъминлашга қаратилган энг самарали ёндашувлардан бири бўлиб қолмоқда. Модул бу шундай мақсадгша йўналтирилган боғламки, у ўзида ўрганиладиган мазмунни ва уни ўзлаштириш технологиясини акс эттиради.

Бугунги кунда талаба шахсини  барча имкониятларини юзага чиқариш учун албатта  таълим шахсга йўналтирилган  характерда бўлиши талаб этилади. Бунинг учун таълимни ташкил этиш жараёнида талабанинг қобилиятлари, эхтиёжлари ва ўзига хос жиҳатларини хисобга олиш лозим. Ана шу элементлар ҳисобга олинган тақдирда ўз–ўзидан  табақалаштирилган,  ривожлантирувчи, ўқишга бўлган мотивларни  кучайтирувчи  “субъект-субъект” концепциясига асосланган таълим тизими келиб чиқади.

Анъанавий таълим тизимида чуқур ўрнашиб қолган педагогик парадигмалардан бири бу  субъект-объект муносабатларидир. Бу ёндашув немис педагоги  И.Ф.Гербард томонидан  (1776-1841йиллар) киритилган. Бундй йндашувда педагог субъект ролини бажаради ва қандай ўқитиш, қандай талабаларни ишлаб чиқиш, талабалар жамоасини қай йўналишда ривожлантиришни фақат ўз  ёндашуви асосида ҳал этади. Талабалар эса пассив ҳолда объект ролини бажаради. Талабаларнинг асосий фаолияти эслаб қолиш, тушиниш, қўллашга ўрганиш ҳисобланади. Бу парагдимага қарши ғояни америкалик  педагог Д. Дьюи ишлаб  (1859-1952 ) чиқади.  Унинг фикрича нимани ва қандай ўқиш лозим деган саволларга жавоб топишда талабага ҳам  эркинлик бериш ва унинг ҳохишларини хисобга олиш лозим. Токи талаба ўз фаолиятини, ўз тақдирини, ўз ҳаётини мустақил бошқаришга фаол киришсин. Бу концепция “субъект-субъект” муносабатлари сифатида тан олинди ва кўпгина ривожланган давлатлар таълим тизимида  ўз ўрнига эга.

Айтиш жоизки, таълим тарихида йиғилган бой дидактик тажрибанинг ижобий жиҳатлари ўз аксини модулли таълимда топди.

“Модулли таълим ” тушунчаси 1971 йилларда  Дж.Рассел томонидан  киритилди. Рассел модулни ўқув пакети сифатида талқин этади ва унга ўқув материалининг концептуал бирлигини ўрганишга  оид ҳаракатларни  киратади. Б.М.Гольдшмид – модулни   талабага маълум кўзланган  натижага етишга ёрдам берувчи мустақил бирлик сифатида талқин этади (1972 й).

Г.Оуенс модулни ёпиқ комплекс сифатида талқин этади ва бу комплексга ўқитувчи, ўқувчи, ўрганиладиган ахборот материали, воситаларни киритади.(1975 й).

Замонавий тадқиқотчилдардан бири П.А.Юцявичене модулни маълум даражадаги мустақил ахборотдан ҳамда мақсадли равишдаги методик бошқарув асосида мақсад қилиб қўйилган натижаларни таъминлашга қаратилган бирлик сифатида таҳлил этади.

Н.В. Борисова, В.М. К.Я. Вазина, Гареев, Е.М. Дурко, В.В. Карпов, М.Н. Катханов, С.И. Куликов, П. Юцявичене  ва бошқа олимларнинг фикрларини ўрганиш натижасида қуйидаги  кўринишлардаги модулларни ажаратиш  мумкин:

-  мустақил концептуал  кичик бирлик;

- модул  мустақил бирлик сифатида бир ўқув курсини ўз ичига олиб, бир неча блокларни ўзида мужассам этади;

- модул маълум мутахассисликка тегишли бўлган бир қанча ўқув предметларни  ўзида мужассамлаштирувчи  фанлараро бирлик бўла олади;

- аниқ бир мутахассисликни эгаллашга йўналтирилган касбий таълим модули.

Бундан ташқари  “модул” тушунчасига тегишли бўлган бир қанча  хусусиятларни ажратиш мумкин:

-         Мақсад;

-         Турли хил турдаги ўқув фаолиятини интеграцияси;

-         Методик таъминот;

-         Мустақил ривожланиш;

-         Таълим жараёнидаги талабанинг мустақиллиги;

-         Ўқув ахборотини таҳлил қилиш ва структуралаштириш кўникмаси;

-         Назорат ва ўз-ўзини назорат;

-         Талабанинг таълим олишдаги шахсий траекторияси.

 

         Модуль бир неча блоклардан иборат бўлиши мумкин:

1.     Блок. Кириш назорати- янги мавзуни ўрганиш учун мавжуд базавий ва қолдиқ билимларни текширишга қаратилган.

2.     Блок. Назарий блок. Мавзунинг ҳар бир мантиқий бўлаги учун тузилган ахборот ва кўргазмали  материаллардан иборат (Ахборот  расм, диаграмма, схемаларда тўлиқ  кўрсатилиши мақсадга мувофиқ).

3.     Блок. Назарий ахборотни ҳар бир бўлагини талабалар билан биргаликда таҳлил этишга қаратилган.

4.     Блок.Амалий блок. Назарий билимлар асосида  талабаларнинг амалий фаолиятини ташкил этиш.

5.     Блок. Чуқурлашиб борувчи блок. Мавзуга оид соҳа бўйича мураккаб  топшириқларни бажариш.

6.     Блок. Назорат блоки. Бажарилган топшириқларни назорат қилиш.

7.     Блок. Назорат натижаларини таҳлил этиш. Умумий йўл қўйилган ҳатоликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш.

8.     Блок.  Чиқиш назорати. Мавзу бўйича  белгиланган топшириқларни бажариш ва топшириш.

 

Модулли ёндашув  тамойиллари:

ž Модуллилик

ž Мазмунни структуралаштириш

ž Динамик ҳаракатни таъминлаш (соддадан-мсураккабга)

ž Фаолиятлилик

ž Эгилувчанлик (гибкость)

ž Натижаларни олдиндан аниқлаш

ž Маслаҳатларнинг турли-туманлигини таъминлаш.

 

Модуль туралри:

ž Назарий модульлар( Назарий билимларни шакллантиришга йўналтирилган модуллар).

ž Амалий модульлар (Амалий кўникмаларни ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган модуллар).

ž Технологик ёки аралаш модуллар (назарий билим, амалий куникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган модуллар) .

 

1.2. Модулнинг таркибий қисмлари.

Модул дастур комплекс дидактик мақсаддан (КДМ) ва  бу мақсадга  эришишга хизмат қилувчи модуль блоклари йиғиндисидан иборат.

Модул дастурини ишлаб чиқиш учун  асосий  ғояларни ажаратиб олиш ва блок-модулларда структуралаштириш, сўнгра комплекс дидактик мақсадларни  шакллантириш талаб этилади. Комплекс дидактик мақсадлар модул-блокларининг мақсадларига, яъни интегратив дидактик мақсадларга (ИДМ)   ва хусусий дидактик мақсадларга (ХДМ) бўлинади,  уни эса  ўз навбатида ўқув элементлари  ташкил этади.

   Модул дастурларнинг  мақсади  албатта  малакали мутахассисни етиштиришга хизмать қилади. Модул дастурнинг мақсадини тузишда ана шу мутахассисга қандай талабалар тизими қўйилаётган эканини аниқлаб олишдан бошланади.  Бугунги кунда Россияда  мутахассисга қўйиладиган умумий талабалар тизими ўрганилиб уларни уч асосий гуруҳга ажратилмоқда. Мутахассисни компентентлигини аниқловчи критерийларни қуйидаги категорияларга бўлиш мумкин

* Инструментал компентенциялар:

-анализ ва синтез қобилиятига эга бўлиш;

-режалаштириш  ва ташкил этиш қобилияти;

-умуий базавий билимларга эга эканлиги;

-мутахассислик бўйича базавий билимларни эгаллаганлиги;

-она тилида бемалол  мулоқатга кириша олиш;

-ахборот технологияларидан фойдалан олиш малакалари;

-ахборот  материали  билан ишлаш қобиляти;

-муаммоларни ечиш қобилияти;

- Қарорлар қабул қилиш қобилияти.

*Комуникатив компентентлик:

- танқид ва ўз-ўзини танқид қила олиш;

-груҳда фаолият кўрсатаолиш;-ўзаро мулоқатга кириша олиш;

-ахлоқий қадриятларни тан олиш;

-турли халқлар маданиятига хурмат билан қараш;

-бошқа йўналишда фаолият юритувчи экспертлар билан муносабатга кириша олиш.

*Тизимли компентентлик:

-билимларини амалда тизимли равишда қўллай олиш;

-тадқиқот олиб бориш;

-янги ўароитга мослашиш;

-ижод қилиш;

-лидерлик қобилиятини ўстириб бориш;

-индивидуал ҳолда фаолият юритиш қобилияти;

-лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни бошқариш;

-тадбиркорлик ва янги  ғояларни илгари суриш;

- масулиятлилик;

-муваффақиятга эришиш мотивининг ривожланганлиги[1].

Танланган мутахассислик бўйича умумий дидактик мақсадлар  тасдиқланган стандартда  ўз аксини топган. Модул дастурини ишлаб чиқишда ана шу стандарт талабларига  асосланилади.

Модулларни ишлаб чиқишда учта асосий  компонентга эътибор қаратиш лозим:

1.     Модул спецификацияси.

2.     Модулнинг назорат блокини ишлаб чиқиш.

3.     Модулнинг ўқув материалини ишлаб чиқиш.

 

1.Модул спецификацияси-ана шу модул ҳақида тўлиқ маълумотни ўзида акс  эттиради.  Унинг таркибига қуйидагилар киради:

1.1.Модулнинг номи. Модулларнинг номлари мазмунга мос бўлиши ва қайтарилишларга йўл қўймаслик лозим.

1.2.Ўқитишнинг мақсади. Мана шу модулни ўзлаштириш натижасида қандай фаолият юритиш имкони туғилиши, касбий тайёргаликдаги ахамияти ёритиб берилиши лозим. Талабанинг  режали тараққиёти акс эттирилиши мақсадга мувофиқ.

1.3.Ўқитиш натижалари. Модулни ўрганиш натижасида қандай билимларни эгаллаши, қанадй кўникма ва малакалар шакллантирилиши санаб ўтилади. Ўзлаштириш жараёни тугагандан сўнг талаба  қандай фаолиятни қандай шароитларда  бажара олиши кўрсатилади. Натижалар  узвий бирликка эга бўлиб,  ўқитиш мақсадларидан четга чиқмаган ҳолда шакллантирилиши лозим. Натижаларни текшириш жараёнида бир неча кўникмаларни эгалланиши  назарда тутилиши лозим. Одатда бир модул 3-5 турдаги кўникмани эгаллашга қаратилган бўлиб, уни эгалланганлиги мақсадга эришилганлик даражасини кўрсатади. Эришиладиган натижалар  аниқлаштирилган мақсадларни шакллантириш қоидалари асосида шакллантирилади.

 

2.       Модулнинг назорат блокини ишлаб чиқиш.

2.1.         Баҳолаш мезонлари. Баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда  фаолият объекти, бажариладиган фаолият тури, фаолият сифати, бажарилган фаолиятнинг стандартлари кўриб чиқилади. Баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда ўқитиш натижаларига мос ҳолдаги фаолият тури ишлаб чиқилиши лозим. Ҳар бир натижани текшириш мезонлари  4 ёки 6 тадан  ошмаслиги тавсия этилади.

2.2.         Ўзлаштириш даражаси.  Ўзлаштирилганлик даражасини чуқурлигини кўрсатувчи мезонлар ишлаб яиқилади, баъзи ҳолларда уни ишлаб чимқиш шарт эмас, агар у баҳолаш мезонларида кўрсатилган бўлса. Ўзлаштирилганлик даражасини исботловчи эришилган натижа турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўзлаштириш объекти- тайёрланган предмет,  амалий топшириқ, оғзаки ёки ёзма жавоблар тарзида бўлиши мумкин.

2.3.         Модулга кириш назорати. Модулни ўрганиш учун зарур бўлган таълим ва  билимлар тизимини кўрсатади.

2.4.         Ўқув жараёнини давомийлиги. Давомийлик Ўқув соатлари ёки зачёт бирликлари кўринишида акс этади.

2.5.         Баҳолаш. Баҳолаш тизимини ишлаб чиқаётганда унинг ҳаққонийлигига ва ишончли бўлишига эътибор қаратиш лозим. Якуний назорат алоҳида ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Баъзи модулларда ягона баҳо ҳам қўйилиши мумкин. Баҳолаш тизими модулнинг характеридан келиб чиқиб танланади.

2.6.         Модулнинг тушунтириш хати. Ушбу хат тавиялар кўринишида бўлиб, педагог шахсига йўналтирилган. Унда педагогга қўшимча тавсиялар, баҳолаш жараёнини олиб боришнинг янги имкониятлари, қўллаш мумкин бўлган усулларга тавсиф берилади. Проект, портфолио каби  усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин.

3.  Ўқув материали.

Ўқув материали ахборот матнини ва дидактик воситаларни ўзида  акс эттиради. Ахборот матнида адабиётлар, иловалар ва ҳаволалар ўз аксини топади. Қайтар алоқани амалга ошириш учун ахборотни ишлаб чиқишда жорий назорат учун топшириқлар ва уларни ишлаб чиқиш  намуналарини киритиш тавсия этилади. Ахборот материали тушунарли , лўнда ва кўргазмали бўлиши лозим.

Модулли таълим индивидуал ёндашув воситасидир. Талаба мустақил равишда ёки педагогнинг маълум маслаҳатларидан фойдаланган ҳолда қўйилган  дидактик мақсадга эришади.Ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилади. Ўқитувчига ўзлаштириш жараёнини тўғри баҳолаб бориш, талабанинг мустақил фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг тараққиётини кузатиб боришек масъулият юклатилади. Талаба фаолиятини самарасини баҳолаш, ўз вақтида коррективлар киритиб туриш лозим.

 

Модулни таркибий қисмлари:

1.Модульни номи.

2. Модульни ўзлаштиришдан мақсад.

3.Модуль билан ишлаш учун методик тавсиялар.

4.Назарий ахборот банки  ва таянч тушунчалар.

5.Семинар, амалий ва лабаротория ишларининг мазмуни, топшириқлар ва уларни бажаришга ёрдам берувчи тавсиялар.

6.Жорий назорат топшириқлари.

7.Индивидуал ҳолда бажариладиган мустақил топшириқлар.

8. Ёзма назорат вариантлари.

9. Ўз-ўзини текшириш учун саволлар.

10. Талаба йиғиши мумкин бўлган рейтинг баллари.

Хулоса қилиб айтганда, модулли ёндашувнинг мақсади - ахборотни ўзлаштириш,  идрок этилган ахборотни  мустақил таҳлил қилиш, ўз  мустақил фикрларини билдиришни тақазо этувчи ва   қисқа муддатда  оптимал усуллар ёрдамида белгиланган мақсадларга эришишдир[2].

 

1.3.         Модулли таълимда маслаҳатлар тизими ва таълим  инновациялари.

Модулли таълим юқорида айтиб ўтилганидек “субъект-субъект” муносабатларига қурилган. Шу сабабали талабаларнинг мустақил фаолиятига катта эътибор қаратилади. Талаба мустақил фаолиятини самарали бўлиши учун педагогдан турли хилдаги маслаҳатлар  тизими талаб қилинади.  Шу сабабли хориж тажрибасида педагогик ёрдамнинг турли кўринишлари такомиллашиб борди ва бугунги кунда педагогик  фаолиятига кўра бир қанча тушунчалар келиб чиқишига сабаб бўлди. Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз.

Тьютер - ( лот. tutorem – маслаҳатчи)  фаолияти  талабаларга ўқув жараёнига мослашиш, вужудга келувчи айрим саволларга жавоб топишга ёрдамлашишга қаратилган.

Эдвайзер- (advisor - қадимги француз сўзи “avisen”, “ўйламоқ” сўзидан олинган )  индивидуал ҳолда диплом иши, курс ишини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот олиб бориш, индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш жараёнида маслаҳатчидир.

Фасилитатор (ингл. facilitator,  лот. facilis — «енгил, қулай» деган маънони билдиради) — фасилитатор груҳларда фаолиятни ташкил этишда кўмаклашади. У гуруҳлардаги фаолиятни самарали бўлишини таъминлаши ,гуруҳда  соҳлом комуникацияни ўрнатиши, груҳда ишлаш қоидаларига ва регаментларга амал қилишни  таъминлаши жоиз.  Фасилитатор груҳда  қулай  психологик муҳитни  яратади ва фаолиятни самарали бўлишига ёрдам беради. Ушбу тушунча  мумтоз психолог  Роджерс Карл томонидан киритилган бўлиб, инглиз забон мамлакатларининг таълим муассасаларида кенг фойдаланилади. 1989 йилдан буён Халқаро бош фасилитаорлар ассоциацияси (The International Association of Facilitators) фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда унинг  фаолиятида 63 давлатнинг  1200 аъзоси иштирок этмоқда. Фасилитатор фаолияти турли моделларда учрайди. Қозоғистон  миллий  тиббиёт университетида бўлажак  шифокорларни  касбий фаолиятини моҳиятини чуқур тушиниши ва ўз шахсини мутахассис сифатида   тараққиётини таъминлашда психологик-педагогик ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Фасилитатор фаолияти ҳар қандай тренингнинг таркибига киради. Турли амалий фаолиятларни онлайн тизимида, гуруҳларда ташкил этиш жараёнида фасилитаторлик  хусусиятлари ўз аксини топади.

Модератор - ( лот. moderor — меъёрлаштираман, текшираман) қабул қилинган  қоидаларга амал қилишни текширади, талабаларнинг  қобилиятларни очилишига, билиш фаолиятини активлаштиришга  ёрдам беради.

Супервизор- қуйидаги тўрт фазифани бажаради: ўқитувчи сифатида ўргатади, фасилитаторлик, маслаҳатчи, эксперт вазифани бажаради.

Супервизия — бу ўзаро муносабатлар тизими бўлиб, супервизор томонидан касбий фаолиятга оид бошқа мутахассисга маслаҳатлар беришни кўзда тутади. Бу фаолият айниқса психотерапевтларни тайёрлашда муҳим ахамиятга эга. Супервизия касбий компентентликни оширишга, билим, кўнкмаларни янада такамоллаштиришга ва шахсий камолотга эришишга ёрдам беради. Баъзи  мутахассисликларни   ўқув режасида (Клиник психология)  “Супервизорлик ”   курси    ўқитилади. У мажбурий амалий курс ҳисобланади. Умуман олганда,  юқорида қайд этилган тушунчалар  бир маъно ва бир вазифани ўзида акс эттирмайди. Улар орасида аниқ чегара ўтказиш қийин.  Улар ҳаммаси  маслаҳат тизимига эга бўлиб, қандайдир фаолиятга урғу берган ҳолда олиб борилади. Лекин турли олийгоҳларда ушбу фаолиятлар турлирча номланиши ҳам мумкин.

Кейинги вақтларда  модулли таълим тизимида комплекс ёндашув тамойили кучайиб бормоқда. Унда турли шакл, усуллар мослаштирилган ҳолда жойлаштирилмоқда. Бугунги кунда  аралаш таълим инновация сифатида кириб келмоқда.

Деклан Берн "blended learning" (аралаш таълим) ҳақида шундай  дейди-ушбу таълим бой педагогик тажрибадан самарали фойдаланишга қаратилган. Бундай ёндашув  ахборотни тақдим этишда турли методикалардан фойдаланишни,  таълимни ташкил этишда ва таълим жараёнида ахборот технологиялари, индивидуал ва гуруҳларда анъанавий фаолиятни ташкил этишга асосланиши мумкин. Бундай турлича ёндашув талабани чарчатмайди ва ўқишга бўлган мотивларини кучайтиради. Асосий масала танланган методикаларнинг ўзаро муттаносиблигини таъминлаш ва кам ҳаражат асосида юқори самарадорликка эришиш ҳисобланади.

Аралаш таълим кўпроқ тренингларни ташкил этишни талаб этади. Тренингларни ташкил этишда қуйидаги босқичларга эътибор қаратиш лозим:

1. Тайёргарлик босқичи.

2.        Мақсадларни аниқлаб олиш босқичи.

3.        Тренингни ўтказиш босқичи.

Бугунги кунда  blended learning  таълими  деганда  кундузги анъанвий таълим ва  масофавий таълимнинг элементларини комбинацияси ҳам тушунилмоқда.  Бу  тизимда  ўқитувчи таълим марказида қолади ва интернет имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланди. Айтиш жоизки,  ахборот технологияларининг  таълим тизимидаги ахамияти беъқиёс, тобора унинг янги кўринишлари таклиф этилмоқда. Таълим тизимига ушбу технологияларнинг кириб келиши тарихига  назар ташласак.

XVIII аср охирида Европада, мунтазам равишда фаолият кўрсатувчи ва кўпчилик аҳоли учун имкониятли бўлган почта алоқасининг жорий қилиниши натижасида “корреспондентлик ўқуви” пайдо бўлди. Ўқувчилар почта орқали ўқув материаллари олар ва ўқитувчилар билан ёзма алоқа олиб борардилар ҳамда илмий иш шаклида ёки ишонч билдирилган шахсга имтиҳон топширардилар. Россияда бундай шакл XIX аср охирида пайдо бўлди.  XX аср боши технологияларнинг жўшқин ривожланиши  радио ва телевидениенинг пайдо бўлиши масофавий ўқитиш усулларига янги ўзгаришлар киритди. Бундай технологияларнинг кириб келиши жамият ҳаётининг кескин ўсиши билан боғлиқ бўлиб, ўқувчилар аудиторияси бир неча юз баробар ошиб кетди. XX асрнинг 50-йилларидан ўқув-телекўрсатувлар ташкил қилина бошлади. Бироқ телевидение ва радиода олиб борилаётган бундай ўқув машғулотларининг жиддий камчилиги мавжуд эди, яъни ўқувчида қайтарув алоқа олиш имкониятлари мавжуд эмас эди. 1969 йил Буюк Британияда жаҳонда биринчи бўлиб масофавий таълим университети очилди. Университет "Буюк Британия очиқ университети" деб номланди. Унинг бундай номланишининг сабаби, машғулот аудиторияларига тез-тез бориш зарурияти бўлмаган ҳолларда, юқори бўлмаган ҳақ ҳисобига масофавий билим олиш имкониятларини очиш эди.

Хорижий мамлакатларда масофавий ўқитиш дастурлари асосида фаолият юритувчи  машҳур университетлар вужудга келди. Жумладан, University of South Africa 1946. Fern Universitat in Hagen (Германия, 1974). Миллий технология университети АҚШ 1984 (инженер мутахассислиги бўйича дастурлар асосида масофавий машғулотлар олиб борилади)), Xaгen очиқ университети (Германия), INTEC коллеж Кейп­таун (ЮАР), Испания масофавий ўқитиш миллий университети, Британия очиқ университетининг очиқ бизнес мактаби, Австралия ҳудудий ахборот тармоғи ва ҳоказолар. Масофадан ўқитиш таълимининг оммавийлашувида Интернет (“on-line”)нинг роли, телекоммуникацияларнинг ўрни, барча инсонларнинг Интернетга баробар очиқ ташрифи учун йўлак WWW (Web) технологиясини яратган олим Тим Бернерс Лининг хизмати беқиёсдир. Ҳозирги кунда масофавий таълим АҚШда мукаммал шаклланган бўлиб, унинг вужудга келиши 1970-йиллар охирига бориб тақалади. Дунёда интерактив таълим олишнинг кўплаб базалари вужудга келяпти. Жумладан, Британия очиқ университетига қарашли масофавий таълим умумжаҳон марказининг маълумотлар базасини мисол қилиб келтириш мумкин. Дистант услубида Халқаро Кенгаш фаолият кўрсатяпти, “D – Learning” – масофавий таълим олаётган тингловчиларнинг сони тобора ортиб боряпти. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирида шахсий компьютер имкониятларининг ошиши ўқитиш тизимини соддалаштириш ва автоматлаштириш билан боғлиқ янги имкониятларни вужудга келтирди. Компьютер ўргатувчи дастурлар ҳар хил ўйинлар шаклида  пайдо бўлди.

XXI аср компьютерлари ва Интернет масофавий ўқитишнинг тезкорлик ва соддалаштирилган тартибда кенг тарқалишига имкон берди. Интернет  радио ва телевидениега нисбатан жуда катта силжишларга олиб келди. Ҳар қандай ўқувчи билан у қаерда жойлашганлигидан қатъи назар мулоқотга киришиш ва қайтарув алоқага киришиш имкониятлари пайдо бўлди. Тезкор интернетнинг тарқалиши ўқиш учун "онлайн" семинар тизимига ўтиш имконини берди ва натижада масофавий ўқитиш тизими вужудга келди. Масофавий ўқитиш жараёнида тингловчиларнинг ҳамма вақт аудиторияда бўлиши талаб қилинмайди. Масофавий ўқитишни амалга оширувчи кўпчилик ўқув муассасаларида умумий машғулотлар ўтказиб келинмоқда, айрим ҳолатларда улар кечки вақт ёки дам олиш кунлари ўтказилади. Бундай машғулотларда тингловчиларнинг қатнашиши шарт эмас, бироқ тингловчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш учун уларнинг бундай машғулотларда иштирок этиши жуда фойдали ҳисобланади.

Масофавий ўқиш таълим беришда икки асосий ёндашишни изоҳлаб беради – булар кенгайтириш ва трансформация моделларидир.
Кенгайтириш моделида ўқитиш технологияси ҳозирги анъанавий усулдан деярли фарқ қилмайди.
Трансформация модели ўқитувчи ва тингловчи ҳамкорлиги учун ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини ўзида мужассам қилади.

Бугун масафавий таълимнинг яна бир тури «webinar» (1998 йилда бу термин мулоқатга киритилди) технология вужудга келди.  Вебинар технология ўқитишни  web –технология асосида интерактив ҳолда ташкил этишни назарда тутади. Бу технология нафақат тингловчиларга ахборотни етказади балки, улар билан мулоқатга киришиш (оғзаки, ёзма) имконини яратади, яъни семинар кўринишида фикрларни алмашиш, ўз фикрини баён этиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда  интернет тармоғи асосида ташкил этилувчи таълим ҳам  субъект-субъект парадигмасига  ўтмоқда.

 

1.4.  Модулли таълимда  кредит тизими.

 

Бугунги кунда олий таълим тизими олдидаги энг асосий вазифа малакали мутахассисни тайёрлаш. Бундай мутахассисни тайёрлаш учун албатта унга нисбатан сурилаётган талаблар тизимини  аниқлаб олиш керак. Ушбу саволга жавоб қидириб қуйидаги тўрт йўналишдаги талаблар тизимига дуч келдик:

1.     Ўз сохаси бўйича зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш.

2.     Сохага оид мавжуд билимларини  доимий равишда мустақил ошириб бориш, яъни мустақил таълимга тайёр бўлиш.

3.     Соҳага инновациялар киритиш учун мустақил изланиш  ва ижод қилиш  кўникмасига эга бўлиш.

4.     Ўз вақтини  режалаштириш, бошқариш ва ўз фаолиятини ташкил этиш  кўникмасига эга бўлиш.

        Агар соха бўйича билим, кўникма ва малалкаларни шакллантиришда мавжуд репродуктив таълим етарли бўлса, мустақаил таълим олиш кўникмасини ва ижодкорликни ривожлантириш, ўз фаолиятини бошқариш масаласини ҳал этишда модулли ёндашув катта имкониятларга эга.  Модулли таълимни мақсади  талабанинг айнан шу жиҳатларини шакллантиришга қаратилган. Модул  шундай тузилиши лозимки, талаба ушбу модулни мустақил равишда ўзлаштира олиш ва кўзланган натижага эришиш  имконига эга бўлсин.

Бундай натижани таъминлаш учун модулда ахборот материали аниқ, лўнда, тушунарли, мантиқий, тизимли баён этилиши ва кўргазмали бўлиши, ахборотнинг ҳар бирн мантиқий бўлаги бўйича ўз-ўзини текшириш учун топшириқлар ишлаб чилган бўлиши, ана шу топшириқларни  ишлаб чиқиш учун  аниқ тавсиялар  берилган  бўлиши талаб этилади.

Модулли таълимда педагог  талабанинг ўзлаштириш жараёнини ташкил этади, бошқаради, маслаҳат беради, текширади.

        Демак, модулли ёндашув янги ахборотни  мустақил ўзлаштириш, талабанинг мустақил ва ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш, ўзини ва ўртоқларини фаолиятини баҳолашга қаратилган. Бундай ёндашув замонавий талаблар тизимига мос тушади.

       Модулли ёндашув  эришилган натижани изчил назорат қилиб боришга асосланган. Натижада модул-кредит тизими вужудга келган.

 Кредит – (Зачет  бирлигига  айланучи  Европа  тизими (ECTS)  (European Credit Transfer and Accumulating System)) кредит жамлаш тизимидир. Ушбу тизим европа университетларида 1989 йилда ўтказилган тадқиқотлардан  мувафаққиятли ўтди ва қабул қилинди. У талабанинг умумий юкламасига асосланади. Кредит тизимини киритишдан мақсад таълимнинг шаффофлигини ва академик билимларни  ҳамда квалификацияни тан олишни осонлаштириш бўлиб ҳисобланади. Дастлаб кредит четдан келиб ўқиётган талабалар учун ишлатилган ва  унга ишонч билдирилган. Олий таълим муассасалари учун ягона кредитларни ўрнатилиши эса  талабаларнинг мобиллигини таъминлашга ёрдам берди. Бугунги кунда европа кредит тизими Европанинг деярли барча давлатларида тан олинган ва амал қилувчи тизимдир. Талаба  ўнатилган кредит балларини тўплаган тақдирдагина   диплом олишга муваффақ бўлади.  Дунёнинг олий таълим тизимида кредит тизимининг  бир ненча тури мавжуд. Юқорида айтиб ўтилган ECTS билан бир қаторда  USCS —американинг кредит тизими, CATS — британиянинг кредит тизими, UCTS —Осиё давлатлари ва тинч океандаги давлатларнинг кредит тизимлари мавжуд.

Европа кредит тизимининг асосини уч элемент ташкил этади-

ўқув дастурлари  ҳақида ахборот, талабанинг эришган натижалари  ва талаба фаолиятининг ҳажми. Ҳар бир ўқув йили  60  қисмга бўлинади ва зачёт бирлиги ҳисобланади. Бир ҳафталик юклама 54 соатдан ошмаслиги керак, 54 соат 1,5 кредитга тенг. Ўқув йилининг давомийлиги  Европада ўртача 40 хафта.  Аммо Европанинг турли давлатларида ўқув йилининг давомийлиги турлича бўлиши маълум даражада муаммоларнип келтириб чиқаради.

Кредит тизими  барча ўқитиш шаклларини назоратини ўз ичига олади (аудитория ва аудиториядан ташқари).

       Кредит тизими  таълим жараёнида ўқилган соатлар миқдорини эмас, балки эришилган натижани кўрсатиб берувчи ўлчов бирлигидир. Яъни мутахассисни компетентлик даражасига баҳо берувчи натижага қаратилган ўлчов бирлигидир.

Демак, кредит нафақат ўқув фаолиятига берилган баҳо, балки, бажарилган ўқув юкламасини кўрсатиб турувчи бирликдир. Бир кредит 36 академик  соатга тенг (54 академик соат 1,5 кредитни ташкил этади).  Ҳар бир ўқув модули 1 ёки 1,5 кредитга мўлжалланади ва одатда унинг сони учтадан ошмаслиги лозим.

Кредитининг ўқув жараёнидаги ўрни ва у  билан боғланган элементлар қуйидаги схемада кўрсатилган.

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

Европа кредит тизимида  биринчи босқичда (бакалавриат) талаба 180 кредитдан 240 кредитгача тўплаши мумкин.

Иккинчи босқичда (Магистр) 90-120 гача кредит йиғиш имконига эга.

Кредит тизимининг асосини албатта рейтинг балл тизими ташкил этади.

 

 

 

1.5.         Таълим натижаларини   рейтинг асосида баҳолаш

 

Кредит тизими ўз навбатида рейтинг баллари асосланади.  Европа кредит жамлаш тизимида  балли рейтинг тизими қабул қилинган.  У икки тузилмага  бўлинади:

1.     Ўрганилган  курс бўйича ўқитувчининг баҳоси. У 70 баллдан ошмаслиги керак.

2.     Якуний имтиҳон баллари . У  максимал 30 баллни ташкил этади.

Жамланган баллар ўзлаштириш кўрсаткичи сифатида қабул қилинади.

             Лекин тажрибалар шуни кўсатдики, барча фанларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда  рейтинг баллари турлича тақсимланиши мумкин. Турли фаолият турларига турлича балларни тақсимлаш лозим (аудитория соатлари, назаорат ишлари, курс ишлари,лабаротория ишлари, амалий фаолият,манбаааларни ўрганиш,илмий тадқиқот ишлари ва б.).

Рейтинг балларини тақсимлаш жараёнида ҳар бир фаолият турининг мураккаблик даражасига қараб балл тақсимланади. Ушбу тақсимотни ўтказишда  хар бир фаолиятнинг  ҳаракатлар тизимини (қадамларини) ишлаб чиқиш ва ана шу ҳаракатлар тизимига балларни тақсимлаб чиқиш лозим. Бу ўзлаштириш қадамларида баллар тақсимоти кўрсатилган жадвал талабаларга тақдим этилади ва талабалар ўз фаолиятини мустақил баҳолаш имконига эга бўлади.  Масалан битта лабаротория ишини бажариш 9-18 балл, маълум масалани ҳал этиш 4-7 балл билан баҳоланиши мумкин. Баъзан, барча мутаҳассислик фанлари учун 100 баллик тизим тўғри келмаслиги  мумкин, чунки бажариладиган фаолият турлари кўп. Шунга қарамасдан йиғилган жами балларни  100% деб ҳисоблаб, ягона кредитга мослапшиш мумкин. Балларни фойизларга ўтказаётганда ҳам 70% ва 30% муттаносиблик сақланиб қолиши лозим.

Мажбурий фаолият турларига  маъруза ва амалий машғулотларда иштирок этиш киритилган ва бу 1 балл билан баҳоланади. Бу  аудитория дарсларда иштирок этишга стимул бўлиб хизмат қилади, аммо мажбурий эмас. У ўртача 10% балларни ташкил этади. 60% баларл эса ўзлаштириш кўрсаткичини кўрсатади. Аммо, ҳар бир университет ўзининг рейтинг регламентларини ўрнатиш хуқуқига эга. Бу танланган рейтинг регламентлари  европа кредит тизимининг диапазонига мос тушиши керак (А-Е). У қуйидагича А- ( аъло) баҳони ўртача 10% талаба, В- (жуда яхши) баҳони 25% талаба, С- (яхши) баҳони 30% талаба, Д- (қониқарли) 25% талаба, Е- (ўртача) 10% талаба  олиши лозим.  Ушбу кўрсаткичдан оғишлар  ортиқча ёки юмшоқлик, ёки  ортиқча талабчанликни кўрсатади.  Тажрибалар зачет бирликларини амалиётга киритиш беш баллик тизимдан самаралироқ эканини кўрсатди. Чунки, маълум ўтиш балларини йиғиш учун талаба бир қанча фаолият турлари бўйича маълум ҳаракатлар тизимини бажаришга мажбур. Бу тизим талабаларни ўз тараққиётини кўришга ва баҳолашга, ўртоқларининг тараққиётини кузатишга имкон яратади. Энг муҳими талаба ўзининг индивидуал ўқиш дастурини тузади, бу эса Баллония декларациясининг талабларидан биридир.

Рейтинг баллари бир қанча турларга бўлинади:

1.Жорий  рейтинг баллари-талаба модулни ўрганиши жараёнида бажарадиган барча фаолият турларини ўз ичига олади.

2.Назорат рейтинг балари - модул бўйича билимларни текширишга ва натижаларни  таҳлил қилишга қаратилган.

3. Якуний рейтинг баллари-жорий ва назаорат балларининг йиғиндисидан иборат бўлиб,  модулни ўзлаштирилганлиги ҳақида маълумот беради.

4. Семестрнинг якуний модул рейтинг баллари –семестр давомида ўзлаштирилган барча модуллар бўйича тўпланган балаларни ўзида акс эттиради.

5. Имтихон рейтинг баллари- имтихонда йиғилган балларни ёки етарли бўлса, жорий ва назорат балларидан ташкил топиши мумкин.

6. Якуний семестр рейтинг баллари- семестрнинг якуний модул рейтинг баллари ва имтихон рейтинг балларини йиғиндиси сифатида ташкил топади.

 

 

 

 

1-жадвал. Рейтинг балларини  кредитдаги ифодаси.

 

 

Баллар кўриниши-даги баҳо

Россия  рейтинг баллари кўринишида

Европа кредит тизимида рейтинг баллари

Талабалар салмоғига нисбатан баллар тақсимоти

Баҳо

Аниқлик

90-100

Аъло

A

Аъло

(аъло даражада бажарилган кичик камчиликларга йўл қўйилган)

10

82–89

Яхши

B

Жуда яхши

(ўртадан кўра юқори баъзи камчиликларга йўл қўйилган)

25

75–81

C

Яхши

(Умуман тўғри бажарилган, лекин кўплаб камчиликларга йўл қўйилган.)

30

67–74

Қониқарли

D

Қониқарли (ёмон эмас, лекин камчиликлар кўпроқ)

25

60–66

E

Етарли

( талабалар минимал ҳолда қондирилган.)

10

35–59

Қониқарли эмас

 

FX

Қониқарли эмас

 (қайта топшириш имкони берилади)

-

1–34

F

Қониқарсиз

(курсни қайта ўқиш талаб этилади)

-

 

 

 

 

 

1.6.Назоратнинг тезкор усуллари

 

Технологик ёндашув доимий тезкор назоратни талаб этади, шу сабабали назоарт жараёнини олиб бориш бўйича олиб борилган изланишлар тест назоратини таълим амалиётига кириб келишига сабаб бўлди. Педагог тестлар рейтинг тизимида  ўз ўрнига эга.

Педагогик тест бу – талабанинг тайёргарлик даражасини  сифатли ва самарали ўлчовчи, мураккаблашиб борувчи махсус топшириқлар тизимининг шаклидир.

Тест топшириқлари камида қуйидаги талабаларга жавоб берган ҳолда тузилиши лозим:

-ахборот материалининг мазмунига тўғри келиши;

-тест тузиш қоидаларига риоя қилган ҳолда тузилган бўлиши;

-амалиётда апробациядан ўтказилган бўлиши;

-талабалар учун тушунарли бўлиши лозим.

Тестларни апробациядан ўтказилаётганда учта критерий ҳисобга олиниши лозим:

-         Ишончлилик (бир хил шароитларда натижаларнинг қайтарилиши).

-Валидлик (тестларнинг танлаб олинган маълум мақсадга қаратилганлиги).

-Объективлиги (шароит ва талабларнинг бир хил қўйилиши).

Тест тузиш жараёнида қуйидаги  қисмларига  алоҳида аҳамият бериш керак:

1.     Инструкция қисми (тест топширувчи қандай белгилар қўйиши тестни ишлаш тартиби  аниқ кўрсатилади).

2.     Тест топшириқлари (тест мазмуни ўқув ахаборотини мазмуни билан белгиланади).

3.     Жавоблар қисми.

Бундан ташқари тест кимлар учун, қандай фан бўйича тузилганлиги, тестни ечиш учун қанча вақт ажаритлганлиги, тест тузувчини исми, шарифи кўрсатилшиши лозим.

 

Тестнинг шаклига кўра турлари мавжуд (1-расм).

1-расм. Тестнинг шаклига кўра турлари

Тестнинг ёпиқ типига  кирувчи тест шакллари керакли сўз, рақам, формула ёки  иборани ёзиб қўйишни талаб этади.

Тестнинг очиқ типида бир варинатли ёки бирнеча тўғри жавобли вариантларни аниқлаш, элементлар ўртасида мосликни ўрнатиш, тўғри ёки нотўғри элементларни ажаратиб олишни  ҳамда тўғри  кетма- кетликни ўзрнатиш талаб этилади.

Тест топшириқларига қўйилади­ган асосий талаб, ҳар бир тест топшириғи:

·        муайян мазмун;

·        таркиб;

·        яхлитлик ва структура;

·        топшириқни бажариш тартиби, қоидаси,

·        топшириқни бажариш нати­жа­си­да таҳсил олувчининг эгаллаши мумкин бўлган бали;

·        тест натижаларини умум­лаш­тириш бўйича кўрсатма­лардан иборат бўлиши зарур.

Тест топшириқларининг яхлит­лиги у бир мавзу, боб, бўлим ёки курс мазмунини қамраб, уларни назорат қилиш имкониятига эга эканлигида кўзга ташланади.

 Тестларни тавсифи:

Стандарт  тестлар

Ностандари тестлар

Педагогик тестлар мазмуни ва моҳиятига кўра: гомоген ва гетероген тестларга ажратилади.

Гомоген тестлар бу қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, таҳсил олувчиларнинг муайян мазмун юзасидан тайёргарлик даражаси, билим, кўникма ва малакаларини сифатли ва самарали назорат қилиш ва баҳолашга мўлжалланган битта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

Гетероген тестлар бу қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, таҳсил олувчиларнинг муайян мазмун юзасидан тайёргарлик даражаси, билим, кўникма ва малакаларини сифатли ва самарали назорат қилиш ва баҳолашга мўлжалланган бир нечта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими.

Тестлар характерига кўра:

1.     Интегратив тестлар(Интегратив тестлар интеграл мазмун, шакл, қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, таълим муассасасининг битирувчисининг тайёргарлик даражаси ҳақида умумлашган якуний хулоса чиқаришга имкон берадиган тест топшириқлари саналади).

Адаптив тестлар(Адаптив тестлар автоматлаштирилган, таҳсил олувчиларга нисбатан индивидуал ёндошиш имконини берадиган, топшириқ мазмуни, бажариш тартиби, қоидаси, шу топшириқни бажариш натижасида таҳсил олувчининг эгаллаши мумкин бўлган бали ва тест натижаларини умумлаштириш бўйича кўрсатмалардан иборат бўлади.) Адаптив тестларнинг асосий гуруҳини пирамидали адаптив тестлар ташкил этиб, қўлланиш мақсадига кўра: ўртача оғирликдаги, таҳсил олувчининг танлашига кўра аралаш, топшириқлар банкидан фақат қийин даражали бўлиши мумкин.

Адаптив тестлар таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг модул-кредит парадигмасида муваффақиятли қўлланиши мумкин. Бунинг учун педагог битта мавзу, боб, бўлим, курс мазмуни бўйича турли қийинчилик  даражадаги бир неча вариантли тест топшириқларини тузиш ва амалда қўллаш маҳоратига эга бўлиши лозим.

1.     Мезонли-мўлжал олиш тестлари (Мезонли-мўлжал олиш тестлари таҳсил олувчиларнинг умумий тайёргарлик даражаси, мазкур курснинг ўқитилиш сифати, педагогнинг педагогик маҳорати, таълим-тарбия жараёни самарадорлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади).

Тест топшириқларининг қийин­лик даражаси мезони ўрганилаётган объектнинг хусусиятларини ўзида тўлиқ акс эттириб, у таҳсил олувчилар томонидан мазкур хусусиятларни аниқлаш учун бажарадиган ақлий операцияларига кўра:

·  Оддий даража;

·  Репродцуктив даража;

·  Продуктив даража;

·  Ижодий (креатив) даражада бўлиши мумкин.

Тестлар икки типга ажратилади:

1.Очиқ;

2. Ёпиқ.

Очиқ типдаги тестлар шклига кўра:

         Жавобли тестлар.

         Жавобстз тестлар.

         Мутаносибликни ўрнатишга

қаратилган  тест.

         Изчилликни ўрнатишга қаратилган тест.

 

Ёпиқ типдаги тест шаклига кўра:

         Тўлдирувчи  тестлар.

         Давом эттирилувчи  тестлар.

 

Тест топшириқлари мазмунини танлаш принциплари:

  1. Тест топшириқлари мазмуни синов мақсадига мослиги принципи.
  2. Назорат ва баҳоланаётган билимларнинг муҳимлиги принципи.
  3. Мазмун ва шакл бирлиги принципи
  4. Тест топшириқларининг мазмунан тўғрилиги принципи
  5. Тест топшириқлари мазмунида ўқув курси мазмунининг қайта тақдим этилиши принципи.

6.     Тест топшириқлари мазмунининг фаннинг ҳозирги замон ҳолатига мослиги принципи.

  1. Тест топшириқлари мазмунининг мажмуали ва мувозанат­лаш­ган бўлиши принципи.

8.     Тест топшириқлари мазмунининг тизимлилиги принципи.

  1. Тест топшириғи мазмунининг вариативлиги принципи

 

Тест топшириқларига қўйиладиган талаблар:

·                          Тест топшириғи мазмунининг тўғрилиги;

·                          Саволнинг мантиқий жиҳатдан тўғри танланиши;

·                          Тест топшириғи шаклининг тўғрилиги;

·                          Тест топшириғининг савол ва жавобнинг қисқалиги;

·                          Тест топшириғи элементларининг тўғри жойлашганлиги;

·                          Тест топшириғининг тўғри жавоблари бир хил баҳоланиши;

·                          Таҳсил олувчиларга тест топшириғининг бажариш бўйича бир хил кўрсатма берилиши;

 

Бугунги кунда хориж тажрибасида ассесмент назорат методи, блок сўров методлари ҳам кенг тарқалмоқда.

 Ассесмент сўров методи назоратни соддадан мураккабга қараб даражалаб боришни талаб этади. Қуйидаги тузилишга эга 2-жадвал.

ТЕСТ
Эгалланган билимларни текширишга бағишланган оддий тестлар

 

МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАР

Таҳлил, хулосани талаб этувчи муаммоли вазиятлар

ХУСУСИЯТЛАР

 

Талабанинг мавзуни моҳиятини тушунганлигини аниқлашга йўналтирилади.

АМАЛИЙ МАЛАКА ВА КЎНИКМА

 

Талабанинг амалий фаолиятини ташкил этиади ва кўникмаларни шаклланганлитк даражаси текширилади.

Блок сўров методи ҳам талабаларни гуруҳларда фаол қатнашишларини талаб этувчи, ижодкорликни ва мустақил фикрни риводлантиришга қаратилган назорат туридир.

 Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, модулни назаоаратлар банки   назоратнинг тули шаклларидан фойдаланган ҳолда тезкор ўтказиш имконини берувчи  ва мақсадга йўналган бўлиши лозим.

 

2.Таълим олувчиларнинг мустақил фаолиятни  ташкил этиш бўйича хориж тажрибаси

 

2.1.Аудиторияда талабаларнинг мустақил фаолиятини

ташкил этиш.

 

Мустақил фаолият муайян фандан ўқув дастурида белгиланган ҳамда талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни амалга  оширишга ҳизмат қилади, ўқитувчи маслаҳати ва тавсиялари асосида аудиторияда ёки аудиториядан ташқарида бажарилади. Фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб қуйидаги схемада келтирилган мустақил иш турлари бўйича топшириқлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Талаба томонидан мустақил равишда жавоб ёзишни ( реферат ёки ҳисобот шаклида) талаб этувчи саволлар ишлаб чиқилади. Талабанинг  ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган топшириқлар ишлаб чиқилади. Мустақил ишларни уч турга ажратиш мумкин:

Ёзма мустақил топшириқларга қуйидагилар киради: ҳисоблаш учун берилган вазифаларни бажариш, умумлаштирувчи ва такрорланувчи жадвалларни тўлдириш, технологик хариталарни ишлаб чиқиш, лаборатория, амалий ишлар тўғрисида ҳисоботлар тузиш, турли органайзерлар аосисда талабалар фаолиятини  ташкил этиш ва б.

 График мустақил топшириқларга қуйидагиларни киритиш мумкин: турли лойиҳаларни тайёрлаш чизмачилик ишларини эскизлаштириш, кесмалар ва кесишмаларни тасвирлаш, (айрим детал ва тугунларни чизиб кўрсатиш ва х.з), схемалар, графиклар, диаграммаларни тузиш, кузатиш натижаларини тасвирлаш ва шунга ўхшаш вазифаларни ўз ичига олади.

 Амалий ҳарактердаги мустақил топшириқларга қуйидаги вазифаларни киритиш мумкин: Ўқувчилар педагог топшириғи асосида мустақил ишни бажариш жараёнида буюм ва маҳсулотларни тайёрлаш, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш, маҳсулотга ишлов бериш, ҳисоблаш, янги мосламаларни лойиҳалаш, макет ва моделлар, намуналар тайёрлаш каби ишларни амалга оширадилар.

Мустақил ишларни индивидуал - дидактик мақсадларни амалга ошириш нуқтаи назаридан ҳам 4 гуруҳга ажратиш мумкин:

1) Билимларни дастлабки шаклланишига, идрок қилишга ундайдиган вазифалар. Бунда ўқувчилармақсадга эришиши учун нима талаб қилинишини билиши лозим. Вазифалар - ахборотларни, маълумотларни ўзлаштиришга қаратилган бўлади.

2) Ўзлаштиришга ахборот, маълумотларни хотирада сақлаш ва қайта жонлантириш ва қайта ишлашга қаратилган топшириқлар. Бунда аввал эгалланган билимларни тўғри жалб қилиш, фаоллаштириш асосида бажариладиган ҳамда аниқ шароитда татбиқ этиш талаб қилинадиган вазифалар берилади.

3) Аввал ўзлаштирилган, қолипга тушган, тажриба тўпланиши натижасидаги билим, малака, кўникмаларга янгича нуқтаи назардан ёндашишни талаб қилувчи топшириқлар. Уларда масаланинг моҳиятини излаш, янгича ечимлар топиш,янгича ғоя, фикрлар билан ифодалашни талаб этиладиган вазифалар берилади.

4) Ижодий фаолиятга ундовчи топшириқлар.

Бунда,  янги ёки олдиндан маълум бўлсада, унгача бошқача нуқтаи назардан   қаралган ғоя, фикрларни тадқиқ қилиш, яъни ахборотлар тўплаш, улар устида ишлаш, ўз фикрини билдиришга ундайдиган топшириқлар, вазифалар берилади.

Бугунги кунда малакали мутаҳассис тайёрлаш жараёнини мустақил ишларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки, айнан мустақил ишларни бажариш жараёнида ўқувчиларда танқидий, ижодий фикрлаш рефлекслари ривожлантирилади. Аммо мусатқил ишларни ташкил этиш жараёнида  маълум қийинчиликлар ва  муаммолар ҳам мавжуд:

       1. Тарқатма материалларни тайёрлаш масаласи. Педагог томонидан тайёрланган тарқатма материаллар ҳар бир талаба учун кўпайтирилиши лозим. Груҳда ўқувчилар сони ўртача 20 та бўлиши мумкин. Ҳар бир тарқатма материални 20 тадан кўпайтириш учун маълум  маблағ талаб этилади. Педагог ҳар гал ўз ҳисобидан маблағ ажартиш имконига эга эмас.

       2. Дарс жараёнида ташкил этилувчи мустақил ишларни баъзан кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш усулидан фойдаланган ҳолда ўтказиш талаб этилади. Бунинг учун кичик гуруҳларда ишлашга қулай аудиториялар талаб этилади, аммо бундай имкониятлар  олийгоҳларда ҳозирча йўқ.

   3. Кўпчилик педагоглар мустақил ишларни ташкил этиш маҳоратига эга эмас.

        4. Мустақил ишларни бажариш учун ўқувчилар талаб этилувчи билимлар билан яхши қуролланган, мавзуни чуқур ўзлаштирган бўлишилари лозим. Агар маъруза дарсида талаба  етарли  тушунчага  эга  бўлмаган  бўлса, у топшириқни ижобий хал этиш имконига эга бўлмайди. Шунинг учун мустақиш ишларни ташкил этишда аввалам бор билимларни фаоллаштириш, эслаш, корректировка қилиш ва ягона хулосага келиш мақсадга мувофиқ.

Мустақил фаолиятни ташкил этиш жараёнида ўқитувчи кўпроқ  дидактик  материаллардан фойдаланади. Дидактик материалларга Ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий ишлаш ҳамда фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган муаммоли, қизиқарли саволлар, ижодий топшириқлар, лойиҳалар ўйинлар, крассовордлар каби материаллар киради (1- расм).

1-расм. Дидактик материаллар.

 Шунингдек ўқитиш жараёнида ўқитувчи томонидан қўлланиладиган тарқатма материаллар, карточкалар, саволномалар, йўриқномалар, амалий ишни ташкил этиш буйича  технологик хариталар киради.

 Дидактик топшириқлар ва материалларни ишлаб чиқишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

1.Муаммоларни ҳал қилишга йуналтириш;

2.Тадқиқотлар олиб боришга йуналтириш;

3.Турли вазиятлар ва ҳолатлар таҳлилига қаратиш;

4.Тажрибалар ва машқлар ўтказишга мўлжаллаш;

5.Янгиликларни излаш ва топишга йўналтириш.

Мустақил ишларни ташкил этишда “оддийдан-мураккабга” ҳамда “умумийдан-хусусийга”, “мавҳумдан-аниқликка”  қараб ҳаракатланишни таъминлаш  лозим.

Аудиторияда мустақил фаолиятни ташкил этишга оид  юқоридаги талабалар тизими билан танишиб чиққач, ўқитувчи аудиторияда  олиб бориш мумкин бўлган дидактик ўйинлар билан тингловчиларни таништиради (Органайзерлар, интерфаол методлар, мустақил топшириқлар).

Тингловчиларни бир неча гуруҳга бўлади ва ҳар бир гуруҳга алоҳида вазифа топширади. Ҳар бир гуруҳ ўзига топширилган  вазифа бўйича тақдимот тайёрлайди.

Тавсиялар:

Талабаларнинг мустақил фаолиятини ташкил этишга бағишланган топшириқни бажариш вақтида ҳар бир гуруҳ қуйидагиларни бажариши лозим:

- ўз соҳаси бўйича мавзу танлаши керак;

- мавзуга мос бўлган  мустақил фаолиятни ташкил этишнинг икки  оптимал методини танлаши;

- танланган метод асосида қандай кўникма ва малакани шакллантирмоқчи эканига изох бериш;

-вазифани бажаришга қанча вақт ажратилганлигини белгилаш;

-топшириқни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

- танланган метод асосида талаба ўрнида ўзи фаолият кўрсатиб вазифани бажариш;

- топшириқ натижалари бўйича тақдимот тайёрлаш.

Ҳар бир гуруҳ тақдимоти бошқа гуруҳлар томонидан таҳлил қилинади ва ютуқ ҳамда камчиликлар аниқланиб баҳоланади.

 

2.1.Аудиториядан ташқарида талабалар мустақил фаолиятини ташкил этиш

Кейинги йилларда таълим муассасаларида ўқувчиларнинг мустақил таълим олишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки эндиликда таълим олувчиларда мустақил фикр ва ижодий фикрни ривожлантириш масаласи таълимнинг долзарб вазифаларидан бирига айланди.

Мустақил ишларнинг ажралмас қисми бу мустақил таҳсилдир. Ўқувчиларнинг мустақил таҳсили уларни ўз билимларини кенгайтириш, чуқурлаштириш, мавжуд малака ва кўникмаларнитакомиллаштириш ҳамда уларнинг янгиларини ўзлаштиришга бўлган интилишидир.

Мустақил таҳсилнинг асосий мақсади ўқувчиларни шахсий ва касбий сифатларини шакллантиришда ўз устида ишлаш устунлигидир. Мустақил таҳсилнинг асосий методи адабиётлар устида индивидуал ишлашдир. Бу метод ахборотлар оқимида энг зарур ахборотни топиш, унга баҳо бериш, ушбу ахборотдан ўзининг касбий фаолиятида фойдаланиш малакасини шакллантиради.

Талабалар мустақил ишини ташкил этишда муайян фаннинг ҳусусиятларини, шунингдек, ҳар бир талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:

• айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

• Президент асарлари ва иқтисодий масалаларни тадқиқ қилишга бағишланган илмий адабиётларни конспект қилиш;

•    семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

•   берилган мавзулар бўйича реферат, ахборот тайёрлаш;

• ўрганилаётган фаннинг энг долзарб муаммоларини қамраб олувчи рефератлар ёзиш;

• муаммоли вазиятларни ечимини топиш;

• кейс стади асосида мустақил фаолиятни ташкил этиш;

• касбга оид бўлган  лойиҳаларани тайёрлаш;

Ўқув дастуридаги айрим мавзуларни мустақил ҳолда ўзлаштириш, уйга берилган вазифаларни бажариш, амалий ва лаборатория ишларига тайёргарлик кўриб келиш, ижодий ва илмий-тадқиқот характеридаги ишлар  аудиториядан ташқарида амалга оширилган  мустақил ишлар қаторига киради.

 Биринчи тур ишлари талабаларнинг назарий ва амалий билимларини ўзлаштириб бориш даражаси, амалий машғулотларга (амалиёт, лаборатория, семинар дарслари) тайёргарлик савияси ва уй вазифаларининг бажарилиш сифатини текшириш мақсадида, одатда, назорат ишлари олиш, савол-жавоб, суҳбат, мунозара, амалий топшириқларни бажартириб кўриш ва ҳ.к.

 Иккинчи тур ишлар фаннинг ишчи ўқув дастурида аудиториядан ташқарида ўзлаштирилиши белгиланган мавзу бўйича маълумот ва ахборотларни мустақил равишда излаб топиш, таҳлил қилиш, конспектлаштириш (ёки реферат тарзида расмийлаштириш) ва ўзлаштириш, ижодий ёндашишни талаб қиладиган амалий топшириқларни бажариш кўринишида амалга оширилади. Бу турдаги ишларни бажариш жараёни ва ўзлаштириш сифатининг назорати дарсдан ташқари пайтларда, махсус белгиланган консультация соатларида амалга оширилади. Курс иши ва лойиҳасини, ҳамда битирув ишларини ташкил қилиш  бўйича олиб бориладиган фаолият ҳам аудиториядан ташқарида олиб бориладиган мустақил ишлар қаторига  киради.

Мустақил ишлар жорий ўқув жараёни билан биргаликда ва узвий боғлиқликда олиб борилади. Мустақил равишда билиш доирасини кенгайтириш ҳамда қўшимча назарий ва амалий материални эгаллаш талаба эгаллаётган касбий малака ва ишлаб чиқаришда мустақил ишлай билиш кўникмасини орттириш билан чамбарчас боғланган.

Адабиётлар билан мустақил ишлаши, уни ўқиб чиқиб тушуниш, эслаб қолиш нуктаи назардан эмас, балки маълум бир ўқув масалаларни (масалан, масала ечишни, курс лойиҳаси ва битирув иши лойиҳаларини) ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни топиш ва уларни тизимлаштириш, таҳлил этиш нуқтаи назардан қараш керак. Реферат, курс  иши ва битирув ишларининг вазифаси махсус  фанларидан олинган назарий билимларни мустақил билим орттириш йўли билан амалий мустаҳкамлашдан иборатдир. Талабалар  курс иши ёки битирув иши бажаришар экан, улар  албатта, чизиш, ҳисоблаш, таҳлил ишлари билан бирга (бир вақтнинг ўзида) бажариладиган ишлар бўлиб, изланишлар ва прогнозлашнинг илғор усуллари асосида мустақил равишда олиб борилади. Талабаларда курс ишини бажариш малакасини шакллантириш, ҳамда талабаларнинг иқтисодий муаммони ечишдаги ижодий изланишлари қуйидаги усулларда олиб борилиши  мумкин: - муаммони атрофлича ўрганиш, унинг  назарий жиҳатдан чуқур таҳлил этиш  ва амалий ҳолатдаги четга чиқишларни аниқлаш, ҳатоликларни ахтариш ва уларни йўқотиш йўлларини ахтариш.  Мазкур    фаолиятнинг ютуғи шундаки, у талабаларни  ижодий изланишларга, мулоҳазалар  юритишига, янги ечимларни ишлаб чиқишга ундайди.

Бугунги кунда фан-таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси жараёни кетаяпди. Шу сабабали битирув малакавий иш мавзулари  буюртмачилар билан маслаҳатлашган ҳолда танланмоқда. Битирув малакавий ишларнинг натижалари  буюртмачилар томонидан  баҳоланади ва реал вазиятларда улардан фойдаланилади. Шундай қилиб  ўқувчиларнинг мустақил фаолияти ва ишлаб чиқаришў ўртасида  узвий алоқалар ўрнатилмоқда.

Аудиториядан ташқарида бажариладиган мустақил ишлар лойиҳа ва кейс-стади усулидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши бугунги кунда хориж тажрибасида кенг қўлланилади.

Аудиториядан ташқарида талабаларнинг мустақил фаолиятни ташкил этишга оид  юқоридаги фаоляит тури билан танишиб чиқилгач тингловчиларга қуйидаги вазифани тақдим этиш мумкин.

              Тингловчилар  фаолияти индивидуал ҳолда  ташкил этилиб, ўзалри дарс берадиган  курс бўйича  аудиториядан ташқарида мустақил фаолиятни ташкил этиш жадвалини тўлдириш таклиф этилади (1- жадвал). Ушбу фаолият натижаларини таҳлил этиш учун экспертлар гуруҳи тайинланади.

 

Фан бўйича мавзуларнинг номлари

Мавзуга ажаратилган соатлар миқдори

Мавзуга мос бўлган  аудиториядан ташқарида бажариладиган фаолият тури

Мустақил фаолиятга ажаратил-ган вақт

Танланган мустақил фаолиятдан кутилаётган натижага изох

1

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

                                                          Тавсиялар:

-танланган мустақил фаолият тури мавзунинг мақсади ва вазифаларига мос эканлигига эътибор қаратинг;

-эришиладиган натижага изох беринг;

-танланган мустақил фаолиятга ажратилган вақт муддатини аниқланг;

-танланган мустақил фаолият  эришиш лозим бўлган натижани таъминлашда оптимал эканини асосланг;

Ҳар бир тингловчи ўз фаолият натижаси бўлмиш жадвални тақдим этгач экспертларнинг фикрлари билан танишиш мақсадга мувофиқ.

ГЛОССАРИЙ

 

 Мудулли технологиялар- энг замонавий технология бўлиб, модуль блокларидан ташкил топган ахборотни тизимли равишда қайта ишлаш ва таҳлил қилишга, талабанинг мустақил фаолиятига асосланган, Б.К.М. диагностикасида турли шаклларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилувчи яхлит жараён.

        Модуль - мазмуний ва мантиқий якунга эга бўлган, дидактик жиҳатдан ишлаб чиқилган, натижага қаратилган, кириш ва чиқиш назоратларидан иборат бўлган  бирликдир.

        Модуль дастур- бир фан доирасидаги модуль блокларининг йиғиндиси бўлиб,  эришиш лозим бўлган дидактик мақсад, қўлланиладиган усуллар ва воситалар йиғиндисидир.

       Ўқув модули – нисбатан  мустақил , мантиқий якунга эга бўлган ўқув курсининг бўлагидир. У ўқув методик таъминотдан назарий ва амалий  қисмлардан,  топшириқ ва жорий ҳамда якуний назорат каби қисмлардан иборат.

Тьютер - ( лот. tutorem – маслаҳатчи)  фаолияти  талабаларга ўқув жараёнига мослашиш, вужудга келувчи айрим саволларга жавоб топишга ёрдамлашишга қаратилган.

Эдвайзер- (advisor - қадимги француз сўзи “avisen”, “ўйламоқ” сўзидан олинган )  индивидуал ҳолда диплом иши, курс ишини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот олиб бориш, индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш жараёнида маслаҳатчидир.

Фасилитатор (ингл. facilitator,  лот. facilis — «енгил, қулай» деган маънони билдиради) — фасилитатор груҳларда фаолиятни ташкил этишда кўмаклашади.

Модератор - ( лот. moderor — меъёрлаштираман, текшираман) қабул қилинган  қоидаларга амал қилишни текширади, талабаларнинг  қобилиятларни очилишига, билиш фаолиятини активлаштиришга  ёрдам беради.

Супервизор- қуйидаги тўрт фазифани бажаради: ўқитувчи сифатида ўргатади, фасилитаторлик, маслаҳатчи, эксперт вазифани бажаради.

Супервизия — бу ўзаро муносабатлар тизими бўлиб, супервизор томонидан касбий фаолиятга оид бошқа мутахассисга маслаҳатлар беришни кўзда тутади.

Кредит (зачет бирлиги) – бу ўлчов бирлиги бўлиб, талабанинг аудиторияда ва мустақил ўқув фаолиятини, баҳолайди (ўқув юкламасини).

 Рейтинг баҳолаш тизими – жорий, модулли ва семестр назоратида талабанинг бажарган ўқув фаолиятини ва эгаллаган билимлари ва шаклланган кўникма, малалкаларини баллар кўринишида баҳолаш тизими. Рейтинг (рейтинг баҳоси) бу талаба эришган даражасини сифатини баҳоловчи балл тизими.

 

ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР

 

1.1.Замонавий таълим тизимини ташкил этишда модулли ёндашув

Замонавий  педагогик  технологияларни  бир неча турга бўлиш мумкин:

 

 

        Модулли технологиялар  мустақил фаолият асосида талабаларда билим, кўникмаларни шакллантириш, уларда режалаштириш, ўз-ўзини бошқариш ва назорат қилиш, натижавийликни таъминлашга қаратилган энг самарали ёндашувлардан бири бўлиб қолмоқда.

 

Модулли таълим компонентлари

 

 

 

 

 

Б.Блум таксономияси

                                          

 

 

 

                                                        Модуль блоклари

Кириш назорати

Наза-рий блок     

Наза-рий таҳлил

блоки

Амалий блок

Чуқур-лашиб борувчи блок

Назорат блоки

Натижалар таҳлили

блоки

Чиқиш назорати блоки

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ассесмент назорат методи

ТЕСТ( билимларни текушириш)

 

 

 

 

 

 

Муаммоли вазият

 

 

 

 

 

 

            Хусусиятлари, ўзига хос белгилар

 

 

 

 

 

 

 

 

Амалий кўникмаларни текшириш

 

 

 

 

Тест  назорати

 

 

                                                Интерфаол методлар

Тест топшириқлари

Тест топшириғи

Тўғри  жавоб

Муқобил жавоб

Муқобил жавоб

Муқобил жавоб

1

Модулли ёндашув моҳияти нимага қаратилган

Мустақил фаолият асосида талабаларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш

Талабаларни фаоллигини ошириш асосида самарадорликни ошириш

Табақалаштирилган ёндашув асосида самарадорликни ошириш

Амалий касбий кўникма ва малалкаларни шакллантириш

2

 

 

Модулни қандай турлари ажратилади.

Назарий, амалий, технологик

Индивидуал дифференциал

Ривожлан-тирувчи,  шахсга йўналтирилган

Ҳамкорлик, шахсга йўналтирил-ган

3

Бир кредит тенг

36 академик соатга

54 академик соатга

60 академик соатга

30 академик соатга

4

Кретид тизими қамраб олади

Аудитория ва аудиториядан ташқари барча фаолият натижаларни

Аудитория дарсларини натижаларини

Курс иши, реферат, амалиёт ва мустақил фаолиятни

Димплом иш, ижодий ишлар, жорий ва якуний назорат

5

 

       Ўқув модули – бу

нисбатан  мустақил, мантиқий якунга эга бўлган ўқув курсининг бўлагидир. У ўқув методик таъминотдан назарий ва амалий  қисмлардан,  топшириқ ва жорий ҳамда якуний назорат каби қисмлардан иборат.

бир фан доирасидаги модуль блокларининг йиғиндиси бўлиб,  эришиш лозим бўлган дидактик мақсад, қўлланиладиган усуллар ва воситалар йиғиндисидир.

 

мазмуний ва мантиқий якунга эга бўлган, дидактик жиҳатдан ишлаб чиқилган, натижага қаратилган, кириш ва чиқиш назоратларидан иборат бўлган  бирликдир.

 

ахборотни тизимли равишда қайта ишлаш ва таҳлил қилишга, талабанинг мустақил фаолиятига асосланган, Б.К.М. диагностикасида турли шаклларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилувчи яхлит жараён.

 

 

 Педагогик технологиянинг мақсади

 

 

А) Кам куч ва вақт сарфлаб юқори натижага эришиш

янгиликларни етказиш ва мустақил фаолиятни ташкил этиш

талабаларда билим , малакаларни шакллантириш.

таълимни технологиялаштириш.

 

7

 

 

 Қўлланиш кўламига  кўра технологиялар неча турга

3

4

5

6

8

Мудулли технологиялар

талабанинг мустақил фаолиятига асосланган яхлит жараён.

 

 элементлар

тизими

кириш ва чиқиш назоратларидан иборат бўлган  бирликдир

ўқув жараёни

9

   Модуль дастур

Бир фан доирасидаги модул

ўқув жараёнининг лойиҳаси

ўқув элементларининг йиғиндиси

Модулнинг бир қисми

10

“Тьютер” сўзининг луғавий маъноси

маслаҳатчи

ҳомий

ўқитувчи

курстор

11

Эдвайзер педагог қандай жараёнда иштирок этади?

Илмий тадқиқот, ижодий ишларни тайёрлаш жараёнида

Тарбия жараёнида

Тадбирларни ташкил этиш жараёнида

Гуруҳларда фаолиятни ташкил этиш жараёнида

12

Технология сўзининг маъноси.

«технос»-ҳунар, санъат-маҳоарт

ўқувчиларга таъсир кўрсатиш

«ҳунар фани» маъносини

Йўналиш маъносини билдиради

 

13

Муаммоли  таълимнинг моҳияти

 

талабаларга муаммоли вазиятларни ечиш ва уларнинг фаол билиш фаолиятини ташкил этишга қаратилган.

 

Муаммоларни тизимлаштириш ва ўрганишга қаратилган

тахлил, анализ ва сизтез жараёниларини ўрганишга қаратилган

 

Дифференциал ёндашувни амалга оширишга қаратилган

 

14

Фасилитатор педагог вазифаси

груҳларда фаолиятни ташкил этишда кўмаклашиш.

 

тарбия жараёнини ташкил этиш.

Турли тадбирларни ўтказиш

Талабанинг ривожини таъминлаш.

15

Модератор қандай вазифани бажаради?

қабул қилинган  қоидаларга амал қилишни текширади

груҳлардаги фаолият натижалари илмий бўлишини таъминлаш.

 

Талабанинг индивидуал дастурини тайёрлашда иштирок этиш

Тадбирларни ўтказиш

16

Таълим технологияси тушунчаси нималарни ўз ичига олади ?

 

Ўқув жараёни, лойиха, таълим технологиялари, восита ва шакллар.

Таълим - тарбиянинг мақсади ва мазмуни.

 

Таълим - тарбиянинг усул ва шакллари.

 

Таълим усули

17

Педагогик технолигияларни турлари қайси жавобда тўғри ?

умумий,  хусусий,  кичик модулли универсал.

универсал, индивидуал.

 

ялпи, фронтал, горизантал

дифференциал, локал.

 

18

Супервизия бу

касбий фаолиятга оид бошқа мутахассисга маслаҳатлар беришни кўзда тутади

Касбий фаолият натижаларини назорат қилади.

Талабанинг Б.К.М.ларини текширади.

Талабанинг индивидуал тараққиётини таъминлайди.

19

Европа кредит тизимида  биринчи босқич натижаси тенг бўлиши лозим

180-240 кредитга

120-160 кредитга

100-140 кредитга

100-120 кредитга

20

Европа кредит тизимида  иккинчи босқич натижаси тенг бўлиши лозим

90-120 кретидга

100-120 кредитга

90-100 кредитга

80-100 кредитга

21

Технологик жадвал бу- 

 

 

Аниқ, илмий лойиҳа.

технологик жараённинг шартли тасвири, унинг алоҳида функционал элементларига бўлиниши ва улар ўртасидаги мантиқий алоқаларнинг белгиланиши.

режалаштирилган натижаларга олиб борувчи  ва бажарилиши шарт бўлган тартибли амаллар тизимидир.

 

жараённи босқичма-босқич усулда ифодалаш, бунда мақбул бўлган воситалар кўрсатилади (бу одатда график шаклда ифодаланади).

22

Б.Блум таксономияси нечинчи йили яратилган

1956

1960

1967

1970

23

Европа-кредит тизимида бир йилда йиғиш мумкин бўлган кредитлар миқдори

60

50

70

40

24

Европа-кредит тизими қачон қабул қилинди

1989 йилда

1987 йилда

1988 йилда

2000 йилда

25

"blended learning" таълими

Анъанвий ва  замонавий  ёндашувларнинг муттаносиблигига  асосланган

Анъанвий таълим концепциясига асосланган

Интерфаол таълим концепциясига асосланган

Дифференциал таълим концепциясига асосланган.

26

«webinar» таълим  термини қачон киритилди?

1998 йилда

1998 йилда

1997 йилда

1996 йилда

27

Б.Блум таксономияси неча босқичдан иборат

6

5

7

4

28

“Т” схема қапндай органайзерлар қаторига киради?

таҳлилий

Матн билан ишлашга қаратилган

Муаммоли

Тушунча билан ишлашга йўналтирилган

29

“ВЕН” диаграммаси қапндай органайзерлар қаторига киради?

таҳлилий

Матн билан ишлашга қаратилган

Муаммоли

Тушунча билан ишлашга йўналтирилган

30

Рейтинг технологияси қайси педагогик технология турига киради

Умумий

Хусуий

 Локал

Индивидуал

31

Муаммоли  органайзерларга киради

Нилюфар гули

SWOT таҳлил

“Т” схема

Чархпалак

32

Ассесмент методи

Тўрт даражадаги ўзлаштириш жараёнини ичига олади

Турли мураккабликга эга

Турли фаолиятни қамраб олади

Хамкорликда фаолиятни тақазо этади.

33

Органайзерлар бу

 

талабалар мустақил фаолиятини ташкил этувчилар.

методлар.

 Таълим шакллари.

 

талабанинг мустақил фаолияти.

 

34

 Репродуктив даражадаги тест топшириқларига хос хусусиятларни топинг.

 

Билим, кўникма ва малакаларни таниш одатий вазиятда қўллаш.

 

Ўрганилган объектларни қиёслаш, ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш.

 

Умумий хулоса чиқариш орқали жавоб бериш.

 

Ўрганилган объектнинг хусусиятларини бошқа объектга кўчириш.

 

35

Продуктив даражадаги тест топшириқларига хос хусусиятларни топинг.

 

Ўрганилган объектларни қиёслаш, ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш, хулоса қилиш

Билим, кўникма ва малакаларни таниш одатий вазиятда қўллаш.

 

Ахборотларни қайта ишламасдан жавоб қайтариш.

Аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда қўллашни

36

 Оддий даражадаги тест топшириқларига хос хусусиятларни топинг.

 

Эслаш, хотрлашга  асосланган билимларни текширишга қаратилган.

 

Ўрганилган объектларни қиёслаш, ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш.

 

Аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда қўллаш

Объектнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида хулоса чиқариш.

 

37

Ижодий-изланувчан даражадаги тест топшириқларига хос хусусиятларни топинг.

 

Аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда қўллашни талаб этилади

Билим, кўникма ва малакаларни таниш одатий вазиятда қўлланилади. 

Ахборотларни қайта ишламасдан жавоб қайтариш талаб этилади.

Умумий хулоса чиқариш орқали жавоб бериш.

 

38

 Тест топшириқлари мантиқий йўналиши бўйича (1), таркиби жиҳатидан (2) гуруҳларга ажратилади

1-в.г. 2- а.б

1-а,б  2-в.г.   

 1-д.е. 2-в.г.

 1-а.б 2-д.е.

 

39

Гомоген тестларга хос хусусиятларни топинг.

 

 

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, битта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

 

Индивилдуал ёндашган ҳолда ўқувчининг билим даражасига мослаштирилган ҳолда  тузилган тестлар.

 

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, бир нечта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими

бир-бирини тўлдирувчи фанларнинг  синтезига асосланиб тузилган   бўлиб, тайёргарлик даражаси  ҳақида умумлашган якуний хулоса чиқаришга имкон берадиган тест топшириқлари

40

Гетероген тестларга хос хусусиятларни топинг.

 

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, бир нечта ўқув курс бўйича тузилган

бир-бирини тўлдирувчи фанларнинг  синтезига асосланиб тузилган   бўлиб, тайёргарлик даражаси  ҳақида умумлашган якуний хулоса чиқаришга имкон берадиган тест топшириқлари саналади.

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, битта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

 

Индивилдуал ёндашган ҳолда ўқувчининг билим даражасига мослаштирилган ҳолда  тузилган тестлар.

 

41

Интегратив  тестларга хос хусусиятларни топинг.

 

бир-бирини тўлдирувчи фанларнинг  синтезига асосланиб тузилган   бўлиб, тайёргарлик даражаси  ҳақида умумлашган якуний хулоса чиқаришга имкон берадиган тест топшириқлари саналади.

 

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, битта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, бир нечта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

 

Индивилдуал ёндашган ҳолда ўқувчининг билим даражасига мослаштирилган ҳолда  тузилган тестлар.

 

42

 

Адаптив тестларга хос хусусиятларни топинг.

 

Индивилдуал ёндашган ҳолда ўқувчининг билим даражасига мослаштирилган ҳолда  тузилган тестлар.

 

бир-бирини тўлдирувчи фанларнинг  синтезига асосланиб тузилган   бўлиб, тайёргарлик даражаси  ҳақида умумлашган якуний хулоса чиқариш.

 

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, битта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, бир нечта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

 

43

Қийинчилик даражаси бўйича пирамидали тестлар тестларнинг қайси гуруҳига мансуб?

адаптив

интегратив

 

очиқ

ёпиқ

44

Фактик билимларни аниқлаш учун қандай қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?

Оддий

продуктив

Репродуктив

Ижодий-изланувчан

 

45

Таққослаш ва қиёслашга доир билимларни аниқлаш учун учун қандай қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?

продуктив

репродуктив

Оддий

Изланувчан-ижодий

46

Таърифни ёддан айтиш  Бенджамин Блум такономияси бўйича қайси босқичга тегишли?

Билиш

Баҳолаш

Тушуниш

Қўллаш

47

Мураккаблик даражасига кўра тестнинг нечта тури ажратилади?

Тўрт

Беш

Уч

Олти

48

 Шаклига кўра очиқ типдаги тест турлари нечта?

Тўрт

Етти

Уч

Беш

49

Блум таксономияси бўйича тушуниш ўқув мақсадини аниқлаш учун  қандай қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?

Қўллаш

Синтез

Қиёслаш

Билиш

50

Блум таксономияси бўйича синтез ўқув мақсадини аниқлаш учун  қандай қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?

Продуктив

Репродуктив

Оддий

Изланувчан

51

 Жараён, алгоритмик кетма-кетликни  аниқлашда қандай  тест шакли қулай?

Изчиллик

Муттаносиблик

Очиқ

Ёпиқ

52

Сабаб-оқибат муносабатлари ҳақи­даги билимларни аниқлаш учун учун қандай қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?

Продуктив

Репродуктив

Оддий

Изланувчан

53

Таҳлил қилиш ва янги ечимларни топишга доир билимларни аниқлаш учун учун қандай қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?

Изланувчан-ижодий

Продуктив

Репродуктив

Оддий

54

 Меъзонли тестларни тузилиши қандай?

 

Берилган саволга нисбатан барча жавоблар тўғри.

Иккита тўғри жавоб

Битта тўғри жавобли

 

Муттаносибликкага асосланган.

55

Б.Блум таксономиясини кетма-кетлигини тўғри ўрнаитн

Билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, синтез, баҳолаш.

 

Синтез, баҳолаш, қўллаш, билиш,таҳлил, тушуниш.

 

Синтез,  билиш,таҳлил, тушуниш, баҳолаш, қўллаш.

 

Баҳолаш, қўллаш, билиш,таҳлил, тушуниш, синтез.

 

56

“Вен” диаграммасидан қандай  ҳолларда  фойдаланиш лозим эканлигини аниқланг-деган саволга тузилган тест қандай даражадаги тестга мансуб.

Репродуктив

Продуктив

Оддий

Ижодий

57

Анъанавий ва модулли таълим тизимини таққосланг, ўзига хос ва ўхшаш жиҳатларни  аниқланг-деган  саволга тузилган тест қандай даражадаги тестга мансуб.

Продуктив

Оддий

Изланувчан

Репродуктив

58

Таққослаш ва қиёслашга доир тестлар таксономиянинг қайси босқичига тўғри келади?

 

 

Таҳлил

Синтез

Тушуниш

Билиш

59

Тестларнинг қандай турларини биласиз?

 

 

 

психологик, социологик ва педагогик тестлар

 

психологик, ўқув ва ишлаб чиқариш

 

илмий, социологик ва ўқув тестлари

педагогик, илмий ва ўқув тестлари

 

60

Таълим жараёнида қайси тест туридан фойдаланилади

Педагогик тестлардан

 

Социологик тестлардан

 

Психологик тестлардан

 

Ўқув ва илмий тестлардан

 

61

 Гамоген тестлар тушунчасини аниқланг?

 

Битта фан бўйича тузилган тестлар

Бир неча мавзу бўйича тузилган тестлар

 

Бир неча фан бўйича тузилган тестлар

 

Бир мавзу бўйича

62

Гитероген тестлар деганда нимани тушунасиз?

 

 

Бир неча фан ва соҳалар бўйича тузилган тестлар

 

Бир неча мавзу бўйича тузилган тестлар

 

Битта фан бўйича тузилган тестлар

Бир мавзу бўйича тузилган тестлар

 

63

Психологик тестлар

шахснинг психологик хусусиятларини, унинг интеллектуал томонларини ўрганади ва аниқлайди

таълим-тарбия жараёнида билимлар даражасини аниқлайди

шахснинг ижтимоий томонларини ўрганади ва аниқлайди

Шахснинг шаклланганлик даражасини аниқлайди

64

Инсерт техникаси

Матн билан ишлашга мўлжалланган

Тушунчалар билан ишлашга йўналтирилган

Муаммоларни системалаштиришга йўналтирилган

Муаммоларни ечимини топишга йўналтирилган

65

“Т” схема

Бир объектнинг қарма-қарши жиҳатларини аниқлашни талаб этади

Икки объектни таққослашни талаб этади.

объектни хусусиятларини тизимлаштиришга хизмат қилади.

Ахборот мазмунини схемаларда ифода этишни талаб этади.

66

Кластер технологиясининг маъноси

боғлам

тизим

изчиллик

ифода

67

SWOTтаҳлил

Бир объектни тўрт жиҳатдан таҳлил этишга қаратилган

Объектни ижобий ва салбий жиҳатларини аниқлашга қаратилган

Ахборотни тизимлаштиришга қаратилган

Билимларни баҳолашга қаратилган.

68

SWOTтаҳлил қандай технологиялар таркибига киради?

Кичик модулли универсал

хусусий

умумий

дифференциал

69

“Т”схема Б.Булм таксономиясининг қайси босқичида фойдаланилади?

Анализ

Синтез

Билиш

Тушиниш

70

“ВЕН”диаграммаси қандай ҳолларда ишлатилишини аниқланг.

Икки ва ундан ортиқ объектларни таққослашда

Бир объектни таҳлил қилишда

Ахборотни тизимлаштиришда

Муаммони ечимини топишда

 

 

 

 

 

МУНДАРИЖА

 

Кириш______________________________________________2-бет

 

 

Силлабус____________________________________________3-19 – бет

 

 

Инновацион технологиялар_____________________________20-44- бет

 

 

Тарқатма материаллар_________________________________45-66 - бет

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Геополитика” фанидан услубий тавсия

 (Силлабус ва инновацион технологиялар)

Тошкент ахборот технологиялари университети,

АКТКТ факультети илмий-услубий кенгаш мажлиси

(2016 йил, “___”________, № __ ),   ТАТУ илмий-услубий кенгаш мажлиси (2016 йил, “___”________, № __ ) муҳокама этилиб, нашрга тавсия этилди.

 

 

Муаллиф:                                                                            Б.Н.Бобоёров

Маъсул муҳаррир:                                      ф.ф.д, проф. Г.Ж.Туленова

Муҳаррир:                                                                            З.Б.Ражабова

 

 

Бичими _____________________________________________

Босма табоғи _____________,  Адади ____________________

Буюртма--№ ______________

 

 

 

Тошкент ахборот технологиялари университети, “ ALOQACHI  нашриёт-матбаа марказида чоп этилди.

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 108-уй.



[1] Проворова О.Г.Принципы модульного обучения. Красноярск-2006-32 с.

[2]    Карпов В. В. Инвариантная модель интенсивной технологии обучения при многоступенчатой подготовке в вузе. — М.; СПб.: Исследовательский центр проблем качества подготовки специалистов, 1992. — 141 с.